ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
Бобоёров Бобомурод Норматович
“Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамиятни барпо этишдаги ўрни” мавзусини ўкитишда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш
Тошкент 2016
МУНДАРИЖА
КИРИШ...........................................................................................................3 - 6
I-БОБ. “ЎЗБЕКИСТОНДА САЙЛОВ ТИЗИМИ ВА УНИНГ ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ БАРПО ЭТИШДАГИ ЎРНИ” МАВЗУСИНИ ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ
1.1. “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамиятни барпо этишдаги ўрни” мавзусини ўрганишнинг аҳамияти....................................7- 12
1.2. “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамиятни барпо этишдаги ўрни” мавзусини ўкитишда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш...................................................................................................13 - 24
II-БОБ. “ЎЗБЕКИСТОНДА САЙЛОВ ТИЗИМИ ВА УНИНГ ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ БАРПО ЭТИШДАГИ ЎРНИ” МАВЗУСИДАН ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ МОДУЛИ ИШЛАНМАСИ
2.1. “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фанининг ўқув дастури (Силлабус).............................................................25 - 38
2.2. “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамиятни барпо этишдаги ўрни” мавзуси бўйича маъруза матни........................................39 - 75
2.3. “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамиятни барпо этишдаги ўрни.” мавзусидан кейслар..........................................................76 - 86
2.4. Назорат топшириқлари
(ЖН,ОН,ЯНлар бўйича саволлар ва тестлар).............................................87 - 90
2.5. “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамиятни барпо этишдаги ўрни” мавзуси юзасидан тақдимот...........................................91 - 103
2.6. Глоссарий...........................................................................................104 - 107
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.............................108 - 110
КИРИШ
Лойиҳа ишинг долзарблиги. Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришган сўнг келажагимиз, давлат ва жамиятимизни истиқболи бўлган ёшлар таълим ва тарбиясига алоҳида эътибор қаратила бошланди. Айниқса, 1997 йил 29 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”даги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури таълим ва тарбия соҳасини уйғунлаштирган ҳолда миллий ва халқаро тажрибалар асосда кенг камровли ислоҳотларни амалга оширишга ҳуқуқий замин яратилди. Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни замон талаблари даражасига кўтариш, келажак учун баркамол авлодни тарбиялаш ишлари Давлат сиёсатининг устивор йўналишига айланди.
Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад, юртимизда соғлом ва баркамол, билимли, юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга бўлган авлодни шакллантиришдан иборат. Айнан ана шу мақсадга эришиш учун муҳтарам Президентимиз И.А. Каримов раҳнамолигида янги даврда яшайдиган, янгича фикрлайдиган, янги ишлаб чиқариш, ижтимоий шароитларда фаолият кўрсатадиган, замонавий касбий маҳоратга эга бўлган мутахассис кадрлар тайёрлашнинг “Ўзбек модели” ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
Ўзбекистоннинг келажаги, унинг истиқболи,биринчи навбатда ёшлар тарбиясига, уларни соғлом қилиб ўстиришга, миллий ғоя, миллий мафкура ва ўз ватанига садоқат руҳида тарбиялашга боғлиқ бўлиб, бу мураккаб жараённи муваффақиятли амалга ошириш мустақил мамлакатнинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Шунинг учун ҳам, Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг “Мамлакатимизнинг истиқболи ёш авлодларимиз қандай тарбия топишига, қандай маънавий фазилатлар эгаси бўлиб вояга етишига, фарзандларимизнинг ҳаётга нечоғлик фаол муносабати бўлишига, қандай олий мақсадларга хизмат қилишига боғлиқ эканлигини ҳамиша ёдда тутишимиз керак” деб таъкидлагани бежиз эмас. Шу боисдан ҳам бугунги кунда ёшларнинг таълим-тарбияси мустақил Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида устивор аҳамият касб этмоқда.
Хозирги кунда олий таълим муасасаларида таълим ва тарбия жараёнларида Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти, Фуқаролик жамияти асосларини, жумладан Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрнини ўрганиш ва тахлил этиш ўта долзарб вазифалардан бири хисобланади.
Олий таълим муассасаларининг таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этишда қуйидаги: таълим тўғрисидаги қонун хужжатлари, қонун ости хужжатлари жумладан фармонлар, фармойишлар, қарорлар ва буйруқлар каби ташкилий ҳуқуқий хужжатлар қўлланилмоқда.
Юқорида қайд этилган норматив хужжатлар билан амалга киритилган ўқув дастури, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг назарий ва амалий муаммолари, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанини ўқитишдаги инновациялар, ўқув дастури, маъруза матнлари, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанидан тайёрланаётган кейслар, амалий топшириқлар, назорат саволлари шу кунга қадар олий таълим муасасалари профессор-ўқитувчилари томонидан лозим даражада ўрганилган. Аммо, “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни” мавзусини ўкитишда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш етарли даражада ўрганилмаган.
Бу холат олий таълим муасасаларида “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни” мавзусини хар томонлама назарий ва амалий жихатдан ўрганиш ва тахлил этишни долзарблигидан далолат беради.
Лойиҳа ишининг мақсади. “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни” мавзусини ўқитишнинг назарий ва амалий масалаларини тадқиқ этиш, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани юзасидан электрон ўқув модули ишланмасини шакллантириш ҳамда ўқитишни такомиллаштириш бўйича хулосалар ва тасиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Лойиҳа иши мақсадидан келиб чиқиб қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
Биринчидан, олий таълим муассасаларида ўқитилаётган “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фанининг устивор йўналишларини назарий ва амалий таҳлил қилиш;
Иккинчидан, “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни” мавзусини ўқитишда инновацион таълим технологиялари ва илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш йўлларини ёритиш;
Учинчидан, “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фани ўқув дастури мазмун моҳиятини очиб бериш;
Тўртинчидан, “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фанидан электрон ўқув модули ишланмасини тайёрлаш;
Бешинчидан, олий таълим муассасаларида , “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни” мавзусини ўқитишни янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Лойиҳа ишининг объектини олий таълим муасасаларида “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни” мавзусини ўқитиш соҳасидаги назарий масалалар ва ташкилий характерга эга бўлган хужжатларни ўрганиш ташкил этади.
Мавзунинг предмети олий таълим муасасаларида , “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни” мавзусини ўқитишни мазмун мохиятини ўрганиш хамда уни назарий ва амалий тадқиқ этиш хисобланади.
Лойиҳа иши назарий ва амалий аҳамияти шу билан белгиланадики, тадқиқот натижасида олинган хулосалар , “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни” мавзусини ўқитиш бўйича ташкилий характерга эга бўлган ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун амалий дастур бўлиши мумкин. Олинган хулоса ва билдирилган таклифлардан таълим муассасалари фаолиятида, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти ва Фуқаролик жамияти фанларини ўқитишда ва такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин.
Лойиҳа ишининг тузилиши ва хажми. Битирув лойиҳа иши кириш, икки боб, саккизта параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлардан иборат ҳолда ёритиб берилган. Битирув лойиха ишида 54 га яқин адабиётлардан фойдаланилган. Ишнинг асосий ҳажми 111 бетни ташкил этади.
I-БОБ. “ЎЗБЕКИСТОНДА САЙЛОВ ТИЗИМИ ВА УНИНГ ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ БАРПО ЭТИШДАГИ ЎРНИ” МАВЗУСИНИ ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ
1.1. “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамиятни барпо этишдаги ўрни” мавзусини ўрганишнинг аҳамияти........
Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришгач, ўз кучи ва салоҳиятига таянган, ўз сарҳадлари, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётини ҳимоялашга қодир бўлган, изчил ва барқарор ривожланиб бораётган замонавий мустақил давлатга айланди.
Бугун жамиятимизда қандай ютуқ ва марраларга эришган бўлсак, уларнинг замирида биз танлаган ва бутун дунё эътироф этган, “Ўзбек модели” деб ном олган тараққиёт йўли турибди. Ана шу йўлнинг ажралмас қисми бўлган, ёшларимизнинг онгу тафаккурини, ҳаётга бўлган муносабатини тубдан ўзгартирган Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури таълим-тарбия соҳаси ривожи, ҳар томонлама етук авлодни тарбиялаш, юқори малакали кадрлар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. “ Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар” деган шиор ҳаётимизда тобора ўзининг яққол ўз ифодасини топмоқда.
XXI аср Ўзбекистонда маданият, иқтисодиёт, фан ва техника, ижтимоий-сиёсий инновациялар асри сифатида бошланди ва ана шундай шароитда баркамол шахс, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш нафақат педагогик, балки ижтимоий заруратга айланди. Бу зарурат Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган “таълим олувчиларнинг маънавий ва ахлоқий фазилатларини ривожлантириш” масаласига эътибор қаратишни талаб этди.
“Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни” мавзусини ўқитиш таълим-тарбия бирлигига асосланиб, ўсиб келаётган ёш авлодда сиёсий, ғоявий, маънавий-ахлоқий, жисмоний фазилатларни, юксак онг ва маданиятни шакллантиради. Демак, ёш авлод, бўлажак мутахассисларнинг, умуман, миллатнинг қандай сиёсий, ғоявий, ахлоқий, ғоявий тамойиллар асосида яшаши ва меҳнат қилиши бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган узлуксиз таълим-тарбия тизими самарадорлигига бевосита боғлиқ.
Президентимиз И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2015 йил 23 январдаги қўшма мажлисида ҳозириги вақтда дунёда содир бўлаётган воқеаларга муносабат билдириб, “... кескинлик ва хавф-хатарларнинг тобора ўсиб, геосиёсий қарама-қаршиликлар, ўз таъсир доирасини кенгайтиришга қаратилган курашнинг, радикализм, терроризм ва экстремизм каби таҳдиларнинг кучайиб бораётгани барчамизни ташвиш ва хавотирга солмасдан қўймайди”, [1] деб таъкидлади.
Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, меҳр-оқибат муҳитини асраш, мустақилликнинг қадрига етиш, Ватан тараққиёти учун дахлдорлик туйғусини англаш, ҳар қандай хавф-хатар ва таҳдидларнинг олдини олишда “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни” мавзусини ўқитилишини пухта ўйланган тизим асосида ташкил этиш ва уларнинг таъсирчанлигини кескин кучайтиришни бугун бошимиздан кечираётган ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Шундай экан, бу жараён ўта аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаш асосида амалга оширилмоғи зарур.
“Сaйловлaр – бу мaмлaкaтимиздa aмaлдa бўлгaн ҳуқуқий нормaлaрнинг нeчоғлиқ дeмокрaтик руҳдa экaнини нaмоён этaдигaн, дeмокрaтик ҳуқуқий дaвлaтнинг узвий бeлгиси, xaлқнинг ўз xоҳиш-иродaсини эркин ифодa этишининг, фуқaролaрнинг дaвлaт вa жaмият бошқaрувидaги иштирокининг aсосий шaкли бўлиб, ўтa муҳим вa ҳaл қилувчи aҳaмиятгa эгa мaсaлaдир”[2], деб таъкидлайди Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.
Илмий адабиётларда сайлов деганда давлат ҳокимиятининг муайян турдаги органини ёки мансабдор шахсини бевосита халқнинг хоҳиш-иродасига асосланган ҳолда, улар томонидан шакллантириш билан боғлиқ жараёнга оид тартиб-таомиллар тушунилади.
Айни пайтда, сайлов билан узвий боғлиқ бўлган сайлов ҳуқуқи атамасининг мазмуни ҳам ўз навбатида, биринчидан, сайловларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солувчи хуқуқий нормалар йиғиндиси бўлса, иккинчидан, фуқароларнинг сайловда қатнашишга оид сиёсий хуқуқларини амалга ошириш механизми, яъни номзодлар кўрсатиш, номзодлар ва уларнинг дастурлари билан танишиш ва муҳокама қилиш, сайланиш, сайлов комиссиялари таркибида иштирок этиш ва овоз бериш каби ҳуқуқларини ўз ичига олади.
Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари ҳамда сайлов тизими қонун йўли билан мустаҳкамлаб қўйилганлиги ва бу ҳуқуқларнинг эркин амалга оширилишини таъминлаш ҳам демократик давлатнинг асосий вазифаларидан биридир. Маълумки, сайлов демократиянинг энг муҳим институти, халқ хоҳиш-иродасини ифодалашнинг асосий шаклларидан бири саналади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси сайлов тизимига алоҳида боб ажратилганлиги мамлакатимизда сайлов тизимига, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини кафолатлашга катта эътибор билан ёндашилганлигидан далолатдир. Конституцияда фуқароларимизнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга эканликларининг эътироф этилиши, шунингдек уларнинг овоз бериш, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланиши назарда тутилганлиги ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлди
Ўз навбатида ёшларда сайлов тизими ҳақидаги ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлигини шакллантиришга оид билимларни бериш, уларда давлат ва жамият тақдирига дахлдорлик ҳисларини ривожлантириш ва такомиллаштиришда “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни” мавзусини ўқитишда дарс жараёнини мақсадини белгиловчи устувор йўналиш сифатида қаралмоғи керак.Мазкур вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон сайлов тизими соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар ҳамда илмий янгиликларга таянган ҳолда, мавжуд ҳолатни илмий-назарий ўрганиш, мазмунан бойитиш, такомиллаштириш ҳамда ислоҳотлар талабларига тўла жавоб берадиган даражага келтириш тамойилларига асосланиш зарур. Тизимнинг муваффақияти “Ўзбекистон сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни” мавзусини ўқитилиш сифати, фанлар ўртасидаги ўзаро интеграция, “узлуксиз тарбия объекти ва субъекти” бўлган талабаларнинг камолоти, онгу тафаккурини юксалтиришга қаратилган таълим-тарбия жараёнининг самарали ташкил этилишига боғлиқ.
Шу нуқтаи назардан, бугунги кунда ёшларнинг дунёқарашини бойитиш, уларда Ватанга садоқат, унинг тараққиётига дахлдорлик ҳисси, миллий ғурурни шакллантириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтириш, ҳозирги замондаги кескин интеллектуал-маънавий рақобатга жавоб бера оладиган, мустақил қарорлар қабул қилишга қодир бўлган юксак малакали мутахассислар этиб тарбиялаш олий таълим тизимида ўқитилаётган “Ўзбекистон сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни” мавзуси олдида турган муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Президентимиз И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият - енгилмас куч” асарида, илгари сурилган концептуал фикр-ғоялар, илм-фан соҳасида қўлга киритилаётган ютуқлар “Ўзбекистон сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни” мавзуси мазмунини янада такомиллаштиришни талаб этади.
2012 йил 16-17 февраль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш — мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти”, 2014 йил 15-16 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Ўртa aсрлaр Шaрқ aллoмaлaри вa мутaфaккирлaрининг тaриxий мeрoси, унинг зaмoнaвий цивилизaция ривoжидaги рoли вa aҳaмияти” мавзусидаги халқаро конференцияларда юртимизда таълим-тарбия, маънавий-маърифий ишлар, гуманитар фанлар соҳаларида эришилган ютуқлар яна бир бор эътироф этилди ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларнинг концептуал йўналишлари белгилаб берилди.
“Ўзбекистон сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни” мавзуси ўқитишда маънавий-маърифий ва таълим-тарбия соҳасидаги ўзгаришлар, дунёда кечаётган глобаллашув жараёнлари ёшларнинг дунёқараши ва тафаккурини шакллантиришда муҳим ўрин тутадиган, маънавий дунёсини бойитадиган, уларнинг онгида маънавий бўшлиқ юзага келишига йўл қўймайдиган, билимлар хусусан сайлов тизими ҳақидаги билимларни такомиллаштириш ҳамда таълим самарадорлигини янада оширишни талаб этади.
Ўтган давр мобайнида олий таълим тизимида Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанидан меъёрий ҳужжатлари, ўқув-услубий мажмуасини такомиллаштириш ва уларни ўқитиш самарадорлигини оширишга қаратилган кўплаб ишлар амалга оширилди.
Бу ишлар келгусида яна изчил давом эттирилади. “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни” мавзусини ўқитишда узвийлик ва изчилликни таъминлаш, ўқитиш технология бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, илм-фан соҳасидаги янгиликларни уларда акс эттириш, бугунги ва истиқболдаги вазифаларни ёритиш, мустақил таълим, ўқитиш жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш имкониятлари ҳисобга олинади.
“Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни” мавзусини ўқитиш борасида миллий ва хорижий тажрибаларни ўрганиш ва қиёсий таҳлил қилиш, ўқитиш услубларини такомиллаштириш ва улар асосида маъруза матнлари, янги авлод ўқув адабиётлари, электрон адабиётларни яратиш ва таълим жараёнига босқичма-босқич жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўқув фанлари бўйича электрон ўқув воситаларининг яратилиши “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни” мавзусини ўқитишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятини янада кенгайтиради. Бу ўз навбатида, талабаларнинг мазкур мавзу бўйича билимларни чуқур ўзлаштиришларининг асосий омили бўлиб, таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини оширади.
Айни шундай саъй-ҳаракатлар амалга оширилиши таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот технологияларини кенг татбиқ этишни янада жадаллаштириш, профессор-ўқитувчиларни илғор педагогик билимлар ва технологиялар билан қуроллантириш, уларнинг маҳоратини ошириш, хорижий олий таълим муассасалари тажрибасини чуқур ўрганиш ҳамда улардаги самарали усул ва воситаларни миллий таълим тизимимизга жорий этиш имконини яратади.
1.2. “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамиятни барпо этишдаги ўрни” мавзусини ўкитишда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш
Эркин бозор муносабатларига асосланадиган ҳуқуқий, демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантириш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсад ҳисобланади.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таъкидланганидек, “Инсон, унинг ҳар томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги, шахс манфаатларини рўёбга чиқаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларини яратиш, эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ атворнинг андозаларини ўзгартириш Республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучидир. Халқнинг бой интеллектуал мероси, умумбашарий қадриятлар асосида, замонавий маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш Ўзбекистон тараққиётининг муҳим шартидир”[3].
XXI асрда Ўзбекистон таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш устивор вазифалардан биридир. Бу эса, ўз навбатида олимларимиз зиммасига тегишли ўқув фанлари бўйича ўқув адабиётларини ҳозирги давр талаби ва илм-фаннинг сўнгги ютуқларини ҳисобга олган ҳолда янгилаб бориш, таълим жараёнига инновация ва таълим технологияларини жорий этишни тақозо этмоқда.
Маълумки мамлакатимиз олий таълим муассасаларида фанларни ўқитиш жараёнида инновациялар ва илғор хорижий тажрибаларни қўллаш бугунги куннинг долзарб масаларидан бири хисобланади. Бугунги кунда қуйидаги педагогик технологиялардан унумли фойдаланилади. ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ТУРЛАРИ:
Ø Умумий педагогик технологиялари
Ø Хусусий педагогик технологиялар
Ø Кичик модулли универсал технологиялар.
Аввало фандаги янгилик нима? Фандаги инновация нима? деган саволларга жавоб бериш лозим. Бугунги кунда амалиётда янгилик ва инновация сўзлари ўртасида фарқлар мавжуд. Янгилик бу фандаги энг сўнгги ютуқлар, билимлар, усуллар хисобланади. Ушбу ютуқлар, билимлар, усуллар амалда қўлланилиши билан инновацияга айланади.
“Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни” мавзусини ўқитишда бугунги кунда ривожланган хорижий мамлакатларда қуйидаги инновациялар ва таълим технологиялари қўлланилмоқда.
Интерактив ўқитиш технологиялари.
1) Икки кишилик.
2) Аралаш учлик.
3)
Карусель.
4) Кичик гурухларда ишлаш.
5) Аквариум.
6) Тугалланмаган сўзлар.
7) Ақлий хужум.
8) Ечимлар дарахти.
9) SWOT таҳлил
10) Графикли органайзерлар.
11) Ишбилармонлик
ўйинлари.
12) Ролли ўйинлар.
13) Матбуот анжумани.
14) Ўз позициясини эгаллаш.
15)Дискуссия.
16) Дебатлар ва хоказолар.
Инновацион технологиялар талабаларнинг
фаол ҳаётий муносабатларини шакллантиришга қаратилган. Уларга
ўқув жараёнидаги янги шаклдаги интреактив усуллар киради. Талабалар дарс
жараёнида мавзуни ўзлаштириш учун доира шаклида ўтирадилар.
“Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни” мавзуси
Маъруза машғулотининг ўқитиш технологияси
Вақти – 2 соат |
Талабалар сони_________нафар |
Маъруза машғулотининг режаси |
1. Сайлов тушунчаси ва унинг демократик давлатлардаги ўрни. 2.Сайлов –демократиянинг асосий тамойили сифатида. 3.Сайлов тизимлари ва сайлов технологиялари. 4.Ўзбекистонда сайлов жараёнининг ўзига хос хусусиятлари.
|
Ўқув машғулотининг мақсади |
“Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни” мавзуси доирасида сайлов билан боғлиқ билимларни шакллантириш |
Педагогик вазифалар: Ø “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни” мавзуси билан таништириш ва асосий категориялар билан таништириш Ø Сайлов тизимини тушунтириб бериш Ø Сайлов жараёни ва сайловчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини фактлар билан тушунтириш |
Ўқув фаолияти натижалари. Талаба: Ø “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни” мавзуси моҳиятини изоҳлайди Ø Сайлов тизими, сайлов жараёни, сайлов ҳуқуқи тушунчаларига изоҳ беради Ø Сайловчи сифатида қандай ҳуқуқ ва эркинликларга эга эканлигини санаб беради |
Ўқитиш услуби ва техникаси: |
Визуал маъруза, блиц-сўров, баён қилиш, кластер,график органайзерлар “ҳа-йўқ” техникаси |
Ўқитиш воситалари |
Компьтер, маърузалар матни, проектор, тарқатма материаллар |
Ўқитиш шакллари |
Жамоа, гуруҳ ва жуфтликда ишлаш |
Ўқитиш шарт-шароитлари |
Компьютер, проектор билан жиҳозланган аудитория |
Маъруза машғулотининг технологик картаси
Босқичлар вақти |
Фаолият мазмуни |
|
Ўқитувчи |
Талаба |
|
1-босқич. Кириш(10 мин) |
Мавзу, 1.1Мавзу мақсади, ўқув машғулоти дан кутилаётган натижалар маъ лум қилинади |
1.1Эшитади, ёзиб Олади |
2-босқич. Асосий (60 мин) |
2.1 Талабалар эътиборини жалб этиш ва билим даражаларини аниқлаш учун блиц-сўров ўтказади: ü Демократия нима? ü Фуқаролик жамияти нима? ü Ҳуқуқий давлатнинг хусусиятларини санаб беринг.? 2.2 Ўқитувчи визуал материаллардан фойдаланган ҳолда маърузани давом эттириб, Ўзбекистон сайлов тизими, унинг ҳуқуқий асосларини шарҳлайди 2.3 Ўзбекистон сайлов тизими ва турларини ва уларнинг ривожланиш босқичлари ҳақида тақдимотни намойиш қилади.Савол-жавоблар асосида мавзу асосий моҳиятини тушунтириб беради. |
2.1 Эшитади, навбат билан бир-бирини такрорламай атамаларни айтади.Уйлайди, жавоб беради ва тўғри жавобни эшитади. 2.2 Схема ва жадвалларни мазмунини қилади.Саволлар бериб, асосий жойларини ёзиб олади. 2.3 Эслаб қолади, ёзади.Ҳар бир саволга жавоб беришга харакат қилади.Таърифни ёзиб олади, мисоллар келтиради |
3-босқич. Якуний (10 мин) |
3.1 Мавзуга якун ясайди ва талабалар эътиборини асосий масалага қаратади.Фаол иштирок этган талабаларни рағбатлантиради.Мустақил иш учун вазифа: “Сайлов” сўзига кластер тузишни вазифа қилиб беради, шархлайди. |
3.1 Эшитади, аниқлаштиради.Топшириқни ёзиб олади |
1-илова
Инсерт жадвали
Инсерт – самарали ўқиш ва фикрлаш учун белгилашнинг интерфаол тизими ҳисобланиб, мустақил ўқиб-ўрганишга ёрдам беради. Бунда маъруза мавзулари, китоб ва интернет материаллари олдиндан талабага вазифа қилиб берилади.Уни ўқиб чиқиб, “ V; +; -; ?” белгилари орқали ўз фикрини ифодалайди.Матни белгилаш тизими:
ü (V) - мен билган нарсани тасдиқлайди.
ü (+) – янги маълумот.
ü (-) – мен билган нарсага зид.
ü (?) – мени уйлантирди.Бу борада менга қўшимча маълумот зарур.
Тушунчалар |
V |
+ |
- |
? |
Можаритар сайлов тизими |
|
|
|
|
Пропорционал сайлов тизими |
|
|
|
|
Мухолифат |
|
|
|
|
Манфаатлар кураши |
|
|
|
|
Стратегия |
|
|
|
|
Каолиция |
|
|
|
|
Ишончсизлик вотуми |
|
|
|
|
Спикер |
|
|
|
|
Мандат |
|
|
|
|
Демократик блок |
|
|
|
|
Регламент |
|
|
|
|
2-илова
Б/Б/Б техникаси
№ |
Мавзу саволлари |
Биламан |
Билишни хоҳлайман |
Билдим |
1. |
Сайлов |
|
|
|
2. |
Сайлов тизими |
|
|
|
3. |
Сайлов қонунчилиги |
|
|
|
4. |
Сайловолди ташвиқоти |
|
|
|
5.
|
Партия |
|
|
|
6. |
Партиявий тизимлар |
|
|
|
7. |
Сенат |
|
|
|
8. |
Қонунчилик палатаси |
|
|
|
9. |
Концепция |
|
|
|
10. |
Дастур |
|
|
|
11. |
Фракция |
|
|
|
12. |
Парламент |
|
|
|
13. |
Вакиллик органлари |
|
|
|
14. |
Жуқорғи Кенгаш |
|
|
|
15 |
Халқ депутатлари |
|
|
|
3-илова
Концептуал жадвал
Сайлов тизимлари
|
Сайлов тизими - парламент, ҳокимият ва электорат (сайловчилар) орасида ўзаро муносабатларнинг белгиловчи конун ва коидалар мажмуаси тушунилади |
||
овоз бериш усули бўйича |
Партиялар сони ва уларнинг аҳамияти бўйича |
Парламент кўпчилигининг шаклланиш усули бўйича |
|
Мажоритар тизим |
ҳар бир сайлов округидан битта депутат сайланади. Энг кўп овоз олган номзод `олиб чикади |
Бир боскичли мажоритар тизими асосида икки партиявийлик тизими шаклланади. Икки боскичли мажоритар сайлов тизимида мавжуд бўлган муайян партиялар икки коалицияга (иттифок) йиғилишади |
Парламентга сайланган депутатлар партиявий белгиларга кўра фракцияларга уюшади. |
Пропорционал тизим |
Пропорционал вакиллик тизими парламентдаги ўринлар партиялар рўйхатларида кўрсатилган йиғилган овозлар сонига караб таксимланади |
Пропорционал сайлов тизими кўппартиявийликни шакллантиради. |
Парламентга сайланган депутатлар партиявий белгилари кўп сонли бўлиши бир блокга бирлашиши қийин кечади. |
4-илова
SWOT таҳлил жадвали
“Мухолифат”
Медиацияга кириш технологияси
“Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни” мавзусини ўқитишда талабаларга вужудга келган сайлов жараёнидаги низоларни нейтрал воситачи - Медиатор иштирокида тинч йўл билан хал этишни ўргатиш. Бу холатда талабалар инсонларга беғараз ёрдам беришнинг ўта муҳим тартиб ва вазифа эканлигини тушуниб етадилар. Бу технология бугунги кунда ривожланган ҳорижий мамлакатларнинг жумладан, Америка Қўшма штатлари, Германия, Япония ва Россия давлатларининг олий таълим муассасаларида таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этишда кенг қўлланилмоқда. Биз қуйида дарс жараёнида медиация технологиясини қўллаш масаласини кўриб чиқамиз.
Дарс жараёнида Медиацияни қўллаш варианти:
Курс талабалари 3-та кичик гурухларга бўлинади. Профессор-ўқитувчи 1- ва 2-гурухларга сайлов жараёнидаги низо билан танишиб чиқишни таклиф этади. Сайлов жараёнидаги низо ёзма, оғзаки ёки карточкаларда бўлиши мумкин.
1- Гурух бир тарафнинг манфаатларини химоя қилади, 2-гурух вужудга келган низо бўйича ўз манфаатларини химоя қилиш учун ўз фикрларини билдиради.
10-дақиқа ўтгандан сўнг хар бир гурухнинг аъзоси ўзларини манфаатларини химоясини таъминлаш учун сўзга чиқади ва химоя қилади.
3-Гурух - медиаторлар. Уларнинг вазифалари тарафларни ўзаро бир ечимга келиш учун ишонтириш ва яраштириш хисобланади.
Медиация технологиясининг босқичлари: (доскада)
1.Тарафларнинг сўзга чиқиши.
2.Тарафларнинг манфаатларини аниқлаштириш. Бунда медиаторлар у ёки бу тарафларга Сиз нима учун бундай қилдингиз? Ва шунга ўҳшаш саволлар билан мурожаат қилишади.
3.Кун тартибини шакллантириш. Медиаторнинг фикрича қайси масалалар бўйича бир ечимга (компромиссга) келинади.
4.Таклифларнинг илгари сурилиши. Хар бир тараф низони бартараф этиш бўйича ўз вариантларини ечимини таклиф этади.
5.Қарорни танлаш. Келишувни шакллантириш.
6.Келишувнинг бажарилиши.
Медиация жараёнини муаллифларнинг фикрича қуйидаги модел бўйича тушунтириш мумкин:
А - Медиация
О - медиация жараёнини ташкил этиш;
С - эшитиш;
Э – медиаторнинг хар қайси тараф билан алохида учрашуви;
Г, П - таклифларни генерация қилиш;
Э,Ф-эхтиросларнинг фактлардан ажратилиши (муаммонинг асл кўриниши);
Р,Р - ресурсларнинг кенгайиши (медиатор тарафларга муаммони хал этиш учун нима етишмаслигини тушуниб етишига ёрдам беради ва уларни мутахассисларни олдига юборади; масалан: юристлар, психологлар, ...).
Н – тарафларни музокараларда ўзини тутишга ўргатиш;
С- харакатларнинг оқибатлари, саволларга асосан таклифларнинг реал қабул қилиниши холати,ходисаларнинг ривожланиши.
Инновацион технологиялар ва интерактив методларнинг хозирги замон тизими педагог ходимларга анъанавий ва инновацион таълим технологияларини амалиётда оптимал ечимини топишга имкон яратади.
II-БОБ. “ЎЗБЕКИСТОНДА САЙЛОВ ТИЗИМИ ВА УНИНГ ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ БАРПО ЭТИШДАГИ ЎРНИ” МАВЗУСИДАН ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ МОДУЛИ ИШЛАНМАСИ
2.1. “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фанининг ўқув дастури (Силлабус)..........................
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
Барча бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти”
фанидан
СИЛЛАБУС
Тошкент – 2016
Барча бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун
“Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фанидан
Силлабус
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
1.Бобоёров Бобомурод Норматович. Тошкент Ахборот Технологиялари Университети, “Гуманитар фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси.
Боғланиш учун телефон: 238-64-82 (иш); 625-15-89 (моб)
Электрон почта: boss.boboyorov @mail.ru
Илмий қизиқишлари: Фалсафа.Ижтимоий фалсафа..
Илмий мактаби: 09.00.04. Ижтимоий фалсафа мутахассислиги бўйича фалсафа фанлар доктори профессор Г.Ж. Туленова рахбарлиги остида “Жамият демократлашувида миллатлараро муносабатларни такомиллаштиришнинг ижтимоий-фалсафий асослари”
2. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти:
код ТТФ-4\410
3. Ўтказилиш жойи ва вақти: 7,8 -семестр дарс жадвалига асосан.
4. Ўқув фанининг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги:
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани ўқув режасидаги Ҳуқуқшунослик, Социология, Ўзбекистон тарихи, Фалсафа, Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар, Иқтисодиёт назарияси каби фанлар билан ўзаро боғлиқ. Мазкур фанлар шахснинг сиёсий-интеллектуал камолотида, ижтимоий муносабатларда демократик, умуминсоний қадриятларнинг шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.
5. Ўқув фанининг тавсифи:
5.1.Ўқув фанининг йўналтирилганлиги.
Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг ўз олдига демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришни асосий мақсад қилиб қўйди. Шу йўналишда жамиятнинг ва давлат бошқарувининг барча соҳаларида демократик талабларга мос кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди ва оширилмоқда.
Мустақил тараққиёт йўли давомида мамлакатимизда янги фанлар шаклланиши ва ривожланиши учун кенг имкониятлар яратилди. Ана шу имконият ва заруриятдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани шаклланиб, ривожланиб бормоқда.
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанини ўқитиш бўйича намунавий дастур мавжуд бўлиб, унинг асосида ишчи дастури ишлаб чиқилди. Ушбу дастурда фаннинг мақсади, вазифалари ва мазмуни ифодаланган бўлиб, Ўзбекистонда демократик жамият қурилишида янги тарихий даврнинг бошланиши; Президент Ислом Каримов томонидан демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг назарий асослари ишлаб чиқилиши ҳамда амалиётга тадбиқ этилиши; демократияни англаш ва уни шакллантириш; демократияни шакллантиришда жаҳон тажрибаларига таянилиши; фуқаролик жамияти тараққиёти; демократиянинг мазмун моҳиятини белгиловчи мезонлар; Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан хамкорлигида демократик тамойилларга асосланиши каби муҳим масалалар ўз ифодасини топган. Зеро, Ислом Каримов таъкидлаганидек: «Демократия жамиятнинг қадриятига, ҳар бир инсоннинг бойлигига айланмоғи керак. Бу эса бир зумда бўладиган иш эмас. Халқнинг маданиятидан жой олаолмаган демократия турмуш тарзининг таркибий қисми ҳам бўла олмайди. Бу тайёргарлик кўриш ва демократия тамойилларини ўзлаштиришдан иборат анча узоқ муддатли жараёндир»[4].
5.2.Мақсади:
талаба ёшлар онгига демократиянинг назарий асослари ва қадриятларини сингдириш, демократик жамиятда яшаш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
.
5.3.Вазифалари:
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг предмети, объекти, мақсади ва вазифаларини тушунтириш;
Демократиянинг асосий тушунчалари ва қонуниятларини ўргатиш,унинг ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамиятини кўрсатиш;
«Ўзбекистоннинг ўзига хос ва мос тараққиёт йўли», «демократия», «дунёвий давлат», «демократик жамият», «демократик онг», «демократик тафаккур» каби тушунчалар мазмун-моҳиятини талабалар онгига сингдириш;
Демократик жамиятнинг умумбашарий қадриятлари ва тамойилларини ёритиш;
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қурилишининг устувор йўналишларини тушунтириш;
Демократик жамият тўғрисидаги дастлабки қарашлар ва унинг ривожланиш босқичларини кўрсатиш;
Бир тизимдан иккинчи бир тизимга ўтиш даврида “ўтиш даври”нинг табиийлиги ҳақида талабаларга тушунчалар бериш;
Қонун устуворлиги демократик, фуқаролик жамияти қуришнинг асоси эканлигини кўрсатиш;
Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш ва бу соҳадаги ислоҳотларни таҳлил қилиб, талабаларга тушунчалар бериш;
Коррупция ва уни юзага келтирувчи сабаблар, шарт-шароитларни бартараф этишнинг долзарб масалалари юзасидан маълумотлар бериш;
Экстремизм ва терроризмнинг демократия ва миллий маънавий дунёқарашга зидлигини асослаш;
Фуқаро эркинлиги ва фаоллигини таъминлашнинг демократик жамият қуришдаги ролини эътироф этиш;
Жамият хаётини модернизациялаш жараёнини асосли далиллар билан таҳлил қилиш;
Демократик давлатларда сайлов тизимини ўрганиш ва Ўзбекистон тажрибасини қиёслаш;
Жамият иқтисодий ҳаётини эркинлаштириш ва демократлаштиришнинг ўзаро алоқадорлигини изоҳлаш;
Демократик жамият шаклланишида маҳалла ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг ролини ёритиш;
Демократик жамиятни барпо этишда нодавлат нотижорат ва жамоат бирлашмаларининг ўрни ва аҳамиятини очиб бериш;
Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимини ўрганиш ва жамоат ташкилотларининг ўрни ва аҳамиятини таҳлил қилиш;
Демократик жамият қуришда кучли ижтимоий ҳимоя тизимининг зарурлигини илмий асослаш;
Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш соҳасидаги ислоҳотларни таҳлил қилиш;
Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлигида демократик тамойилларга асосланишини кўрсатиб беришдан иборат.
5.4.Ўқув фанининг мазмуни:
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
- демократик жамият тўғрисида назарий билимлар ва уларнинг Ўзбекистонда қўлланилиши тўғрисида;
- Ўзбекистонда ижтимоий-маданий тараққиёт жараёни хақида;
- жамиятнинг социал маданий тараққиёти тўғрисида;
- фуқароларда халқда маданий, ижтимоий, сиёсий тасаввурлар шаклланиши ва фуқаролик позициясини кучайтириш тўғрисида;
- демократик бошқарув стратегияси ва этикаси ҳақида;
- демократик тараққиётнинг “Ўзбек модели” ҳақида;
- ўтмиш, бугун ва келажак воқеаларини баҳолашда сиёсий-тарихий тажрибалардан фойдаланиш;
- давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш тўғрисида;
- демократик давлат бошқарув назарияси бўйича тасаввурга эга бўлиш;
- давлат ҳокимияти органлари тизими тўғрисида тасаввурга эга бўлиш;
-демократик давлат қурилиши назарияси моҳиятини тушуниши ва уни амалда қўллай олиши керак.
5.5. Фанни ўрганиш режаси:
“Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти”
ФАНИНИНГ ТЕМАТИК РЕЖАСИ
Умумий ўқув соати - 112
· Маъруза – 28
· Семинар – 28
· Мустақил таълим – 56
№ |
Мавзу |
Соат |
1. |
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг предмети, объекти, мақсад ва вазифалари. |
2 |
2. |
Демократик жамият тўғрисидаги қарашлар ва унинг ривожланиш босқичлари |
2 |
3. |
Мустақиллик ва демократик жамият қуришнинг“Ўзбек модели” |
2 |
4. |
Ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг миллий ва умуминсоний тамойиллари |
2 |
5. |
Қонун устуворлиги –ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуришнинг асоси |
2 |
6. |
Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш |
2 |
7. |
Коррупцияга қарши кураш: миллий қонунчилик ва хорижий тажриба |
2 |
8. |
Фуқаро эркинлиги, ҳуқуқ ва манфаатлари устуворлигини таъминлаш |
2 |
9. |
Ўзбекистонда жамият иқтисодий ҳаётини либераллаштириш |
2 |
10. |
Демократик жамият қуришда кучли ижтимоий ҳимоя ва адолат тамойиллари |
2 |
11. |
Маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш институтларини демократиялашуви |
2 |
12. |
Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамиятни барпо этишдаги ўрни. |
2 |
13. |
Фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш |
2 |
14. |
Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан интеграциялашуви ва ташқи сиёсат концепцияси |
2 |
ЖАМИ: |
28 |
5.6 “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти”
фанининг семинар машғулотлари тематик режаси
№ |
Мавзу |
Семинар |
1. |
Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг демократик жамият тўғрисидаги таълимотларининг ривожланиш эволюцияси |
2 |
2. |
“Ўзбек модели” ва унинг дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилиши |
2 |
3. |
Миллий қадриятлар ва демократик тамойиллар ўртасида мутаносибликка эришишдаЎзбекистон тажрибаси |
2 |
4. |
Конституция ва қонунларда адолат ҳамда инсон манфаатларининг устуворлиги масалалари |
2 |
5. |
Ўзбекистон Республикасида давлат бошқарувини демократлаштиришнинг асосий йўналишлари |
2 |
6. |
Кўппартиявийлик-демократлаштиришнинг муҳим шарти |
2 |
7. |
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда ОАВ фуқаролик жамиятининг муҳим институти сифатида |
2 |
1. |
Фуқаролар эркинлиги, ҳуқуқ ва манфаатлари устуворлигини таъминлаш –демократик жамият қуришнинг бош мақсади эканлиги |
2 |
2. |
Ўзбекистонда эркин бозор иқтисодиёти ва демократик жамият тамойилларининг ўзаро боғлиқлиги |
2 |
3 |
Демократик жамиятда адолат ва ижтимоий ҳимоянинг муштараклиги |
2 |
4. |
Ўзбекистонда демократик жамият барпо этишда маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш институтларининг ўрни |
2 |
5. |
Ўзбекистонда сайлов тизими ва уни ташкил қилиш механизмлари |
2 |
6. |
Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамиятини кучайтириш |
2 |
7 |
Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти муносабатларининг устувор йўналишлари |
2 |
|
Жами: |
28 |
5.7 Мустақил ишларни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган холда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади.
1. Семинар машғулотларга тайёргарлик.
2. Дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг боблари ва мавзуларини ўрганиш. Бундай ташкилий шакл, ўтилган мавзулар бўйича мустақил билим олишда конспект усулидан фойдаланилади.
3. Фаннинг боблари ва маърузалари устида ишлаш. Бу махсус ва илмий адабиёт (монография ва мақолалар), рефсратлар, битирув малакавий ишларгш бажариш чоғида амалга оширилади. Унинг натижалари ҳам рейтинг назоратида акс этади.
4. Фанлар бўйича адабиётларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, қўшимча адабиётлар устида ишлаш ҳамда уларни ўрганиш. Бу иш ҳам барча семестрларда амалга оширилади ва рейтинг тизимида баҳоланади.
5. Талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ ҳолда фаннинг муайян боблари ва мавзуларини чуқур ўрганиш. Мустақил ишнинг бу шакли барча семестр талабаларга тавсия этилади.
6. Фаол ўқитиш методидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари. Талабалр томонидан таълим, фан ва технологияларнинг долзарб муаммолари бўйича тайёрланган фаол ўқитиш методларини (мунозара, ақлни чарҳлаш, бумеранг, кластер ва б.) қўллаган дарс машғулотлари назарда тутилади.
7. Автоматлаштирилган ўрганувчи назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш. Бу эса маъруза машғулотлари доирасида ҳам амалий машғулотларга тайёргарлик доирасида ҳам олиб борилиши мумкин.
8. Ўқув режасидаги айрим фанлар бўйича экстернат.
9. Масофавий таълим. Электрон дарсликдан фойдаланиш.
ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАВЗУЛАРИ:
№ |
Мавзу |
Мустақил таълим |
|
Семинар машғулотларига тайёргарлик кўриш |
28 |
1. |
И.А.Каримовнинг”Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” асарини ўрганиш бўйича тақдимот материалларини тайёрлаш |
2 |
2. |
И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон бозор мунособатларига ўтишнинг ўзига хос йўли” асарини таҳлил қилиш (ЭССЕ, реферат, илмий мақола ва ҳ.) |
2 |
3. |
И.А.Каримовнинг ”Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асари бўйича илмий мақола тайёрлаш |
2 |
4. |
“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мустақил тараққиётимизнинг ҳуқуқий асоси” мавзуси юзасидан жаҳон мамлакатлари конституциясининг қиёсий таҳлилини тайёрлаш |
2 |
5. |
“Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси – Ўзбекистонда демократик тараққиётнинг янги босқичи” мавзуси бўйича тақдимот материалларини тайёрлаш |
2 |
6. |
“Ўрта Осиё мутафаккирларининг қарашларида давлатни бошқариш ва адолатли жамиятга доир ғоялар” мавзуси бўйича реферат тайёрлаш |
2 |
7. |
“Ҳуқуқий демократик давлатни шакллантиришда миллий қадриятларнинг ўрни”мавзусини таҳлил қилиш (ЭССЕ, реферат, илмий мақола ва ҳ.) |
2 |
8. |
И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият - енгилмас куч” асарини таҳлил қилиш (ЭССЕ, реферат, илмий мақола ва ҳ.)
|
2 |
9. |
И.А.Каримовнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” асарини ўрганиш бўйича тақдимот материалларини тайёрлаш |
2 |
10. |
Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти: Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси ва суд ҳокимиятининг фаолияти, вазифалари ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги ўрни” мавзуси юзасидан мустақил иш тайёрлаш. (ЭССЕ, реферат, илмий мақола ва ҳ.)
|
2 |
11. |
“Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолият концепцияси”ни ( 2012 йил 10 сентябрь) илмий-амалий таҳлил қилиш. |
2 |
12. |
“Мустақил Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг шаклланиши ва унинг демократияни ривожлантиришдаги роли” мавзуси юзасидан сайловолди партия дастурини тайёрлаш. |
2 |
13. |
И.А.Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш — энг олий саодатдир” асари бўйича реферат тайёрлаш |
2 |
14. |
“Агрессив миллатчилик, миллий айирмачилик, буюк давлатчилик шовинизми, экстремизм ва терроризмнинг демократия ва миллий-маънавий дунёқарашга зидлиги” юзасидан кўргазмали материал тайёрлаш. |
2 |
|
Жами : |
28 |
|
Умумий: |
56 |
6. ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
6.1 Раҳбарий адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т. Ўзбекистон. 2014.
2. Каримов И.А. Асарлар тўплами. 1-21 жилдлар. Т. Ўзбекистон. 1996-2013.
3. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т.: Ўзбекистон. 1997.
4. Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. Т.-Маънавият. 2008.
5. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. Т. - Ўзбекистон. 2010
6. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. Т. - Ўзбекистон. 2011.
7. Каримов И.А. “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш — мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти" мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқ. // Халқ сўзи, 2012 йил 18 февраль.
8. Каримов И.А. Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир. Т.: Ўзбекистон. 2012.
9. Каримов И.А. “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. // Халқ сўзи, 2013 йил 18 январь.
10. Каримов И.А. “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халаро конференциясининг очилиш маросимидаги нутқи. Халқ сўзи. 2014 йил 16 май.
11. Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устивор вазифамиздир. // Халқ сўзи, 2015 йил 21 январь.
12. Каримов И.А. “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш — энг олий саодатдир”. Т.: Ўзбекистон. 2015.
6.2 Дарсликлар ва ўқув қўлланмалар:
1. Эргашев.И ва бошқалар. ”Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти”. Дарслик. Т.: Академия, 2005.
2. Ўзбекистон жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилиш йўлида. Т.: Академия. 2005.
3. Азизхонов А.Т. ва бошқалар. ”Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти”. Т.: “ДИТАФ”.2001.
4. Бўриева М. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти ўқув қўлланма. Т.: ТДЮИ, 2006.
5. Ўзбекистонда давлат қурилиши соҳасидаги ислоҳотлар ва ҳуқуқий сиёсат: ривожланиш босқичлари, эришилган натижалар ва истиқболи. - Т.: “Академия”, 2010.
6. Алиев Б. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти ўқув қўлланма. Т.: ТДИУ, 2013.
7. Қирғизбоев М. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти ўқув қўлланма. Т.: Наврўз, 2015.
6.3 Қўшимча адабиётлар:
1. Абулқосимов Х. ва бошқалар “Ижтимоий иқтисодий жараёнларни бошқариш” -Т., “Ғафур Ғулом”, 2007.
2. Абулқосимов Ҳ.П., Ваҳобов А.В., Раҳимова Д.Н., Норбоев В.И. Ўзбекистонда иқисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш йўллари. —Т.: ТДТУ, 2001.
3. Азизхўжаев А.А. Мустақиллик: курашлар, изтироблар, қувончлар. — Т.: «Шарқ», «Академия», 2001.
4. Мустақиллик: изоҳли-илмий оммабоп луғат. Т., «Шарқ», 1998.
5. Жўраев Т.А. Миллий давлатчилик: хавфсизлик ва барқарорлик. - Т.: “Академия”, 2007.
6. Жумаев Р.З. ва бошқ. Сиёсий ислоҳотлар стратегияси. “Академия” Т. 2009.
7. Жумаев Р.З. Давлат ва жамият: демократлаштириш йўлида. — Т.: «Шарқ», 1998.
8. Левитин Л., Карлайл С. Ислом Каримов — янги Ўзбекистон Президенти. - Т.: «Ўзбекистон», 1996.
9. Маънавият — масъуллик, 1-2китоб (Маънавият нашрлари. Республика «Маънавият ва маърифат» маркази). — Т.: 1997.
10. Қирғизбоев М. Фуқаролик жамияти институтлари. Ўқув қўлланма.- Тошкент: Академия, 2006.
11. Раҳмонов А. ва бошқалар “Давлат қурилиши ва бошқаруви” -Т., “Ғафур Ғулом”, 2007.
12. Пахрутддинов Ш., Жўраев Т. Миллий манфаатлар ва бошқарув масъулияти. Ўқув қўлланма. -Т., “Ғафур Ғулом”, 2008.
13. Тараққиётнинг ўзбек модели. —Т.: «Ижод дунёси» нашриёт уйи, 2002.
14. Холбеков А., Жумаев Р., Умарова Н. ва бошқалар “Бошқарувнинг ижтимоий сиёсий йўналишлари” -Т., “Ғафур Ғулом”, 2008.
15. Эргашев И., Шарипов Б., Жакбаров М. Жамиятни эркинлаштириш ва маънавият. — Т.: «Академия», 2002.
16. Маънавият: асосий тушунчалар изоҳли луғати - Т: “Ғофур Ғулом”, 2009. 148 бет
17. Ўзбекистонда маънавият соҳасидаги ислоҳотлар: ривожланиш босқичлари, эришилган натижалар ва истиқболлар. - Т.: “Академия”, 2010.
18. Ўзбекистон: сиёсий ислоҳотлар стратегияси, эришилган натижалар ва истиқболлар. - Т.: “Академия”, 2010.
19. Хабибуллаева Д. Ва бошқалар. Ўзбекистонда сайлов тизими ва уни ташкил қилиш механизмлари. Услубий қўлланма. Т.: Маънавият. 2014.
20. Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир. Президент Ислом каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасини ўрганиш бўйича тайёрланган ўқув қўлланма. Т.: Ўқитувчи. 2013.
21. Тузувчилар жамоаси: Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти ЎУМ. Т.: ЎзМУ, 2014.
22. Тузувчилар жамоаси: Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти ЎУМ. Т.: ЎзМУ, 2015.
23. Амалга оширилаётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир. Президент Ислом каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасини ўрганиш бўйича тайёрланган ўқув-услубий қўлланма. Т.: Ўқитувчи. 2014.
6.4 Электрон таълим ресурслари:
1. Халқ сўзи газетаси – www.infoXS.Uz
2. Туркистон газетаси – www.turkistonsarkor.uz
3. Маърифат журнали – www.ma’rifat-inform.uz
4. Жамият ва бошқарув журнали – www.rzultacademyfreenet.uz
5. Мозийдан садо журнали – www.moziy.dostlink.net
6. Ташқи ишлар вазирлиги – www.mfa.uz
7. Зиёнет сайти– www.ziyonet.uz
8.ЎзМУ сайти www.nuu.uz
7. РЕЙТИНГ ЖАДВАЛИ ВА БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича талаба билимини баҳолаш меъзони ва талаби
0-54 “қониқарсиз”,55-70 “3”, 71-85 “4”, 86-100 “5”
ЖН, ОН, ва ЯН ларни ўтказиш бўйича баллар тақсимоти қуйидагича ажратилади:
ЖН |
- 40 балл |
ОН |
- 30 балл |
ЯН |
- 30 балл |
ЖАМИ : |
– 100 балл |
1-семестр учун
ЖН - 2 марта ўтказилади
Ҳар бир ЖН учун – 20 баллдан ажратилади
ЖНлар педагогик технологиялар асосида оғзаки ўтказилади
ОН – 1 марта ўтказилади
ОН ёзма, тест, курс иши, эссе, фан юзасидан қонун лойихасини ишлаб чиқиш ёки презентация материалларини тайёрлаш шаклида ўтказилади
ЯН – охирги дарс соатида ёзма шаклда ўтказилади
№ |
Назорат турлари |
Ўтказиш Вақти |
БАЛЛАР |
Изох |
|
мак. |
сар. |
||||
1 |
ЖН № 1 |
1-семестр октябрь ойининг охирги хафтасида |
20 |
11 |
ЖН лар педагогик технологиялар асосида олиб борилади |
2 |
ЖН № 2 |
1-семестр декабрь ойининг учинчи хафтасида |
20 |
11 |
|
5 |
ОН |
1-семестр ноябрь ойининг иккинчи хафтасида |
30 |
16 |
|
6 |
ЯН |
Охирги дарс соатида |
30 |
- |
|
ЖАМИ |
|
100 |
55 |
|
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанини ўрганишдан асосий мақсад ушбу фан бўйича йўналтирувчи билимларга эга бўлиш ва унинг моҳиятини тушунишга ҳаракат қилишда намоён бўлади.
7.1 ЖОРИЙ СЕМИНАР МАШҒУЛОТЛАРИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ:
“қониқарли”– анъанавий билим, концепция фикр ва муаммоларни билиши ва уларни баён қилиш малакасига эга бўлиши;
“яхши”– мавзу юзасидан турли фикрлар ва нуқтаи назарларни қиёслаш кўникмасига эга бўлиши;
“аъло”– асосий ғоя, қараш ва ёндашувларни танқидий нуқтаи назардан таҳлил қила билиши.
“Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фанининг ўзлаштириш натижасида талаба мавзуларнинг асосий муаммоларини ўзлаштириб, фанга тегишли масалалар бўйича чиқишларни ташқил эта билиш ҳисобланади.
Изоҳ: Мавжуд адабиётларнинг билиш даражаси мақсадларга мувофиқ индивидуал равишда баҳоланади.
7.2 ОРАЛИҚ НАЗОРАТ ИШИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ:
“қониқарли”- анъанавий билим, концепция фикр ва муаммоларни билиши ва уларни баён қилиш малакасига эга бўлиши;
“яхши”– мавзу юзасидан турли фикрлар ва нуқтаи назарларни қиёслаш кўникмасига эга бўлиши;
“аъло”– асосий ғоя, қараш ва ёндашувларни танқидий нуқтаи назардан таҳлил қила билиши.
Изоҳ:
1. Мавжуд адабиётларнинг билиш даражаси мақсадларга мувофиқ индивидуал равишда баҳоланади.
2. Оралиқ назоратларни ўтказиш тартиби ва шакли тест, ёзма ёки оғзаки шакларда ўтказилиши мумкин.
7.3 ЯКУНИЙ НАЗОРАТ ИШИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ:
86-100 балл билан баҳоланади: (аъло “5”)
Маъруза жараёнида олган билим-назарий маьлумотларни, таянч тушунчаларни, тамойилларни тўлиқ ўзлаштирса; таҳлил–берилиши лозим бўлган таҳлилини тўлиқ амалга оширса,олган билимларни амалга ошириш учун турли хил шаклларни , методларни, воситаларни тўлиқ ўзлаштирса;
Мулоқот жараёнида олган билимларни амалга ошириш учун йўл йўриқларни, асосий тушунчаларни мазмунини таркиб топтиришни, устоз-шогирд ўртасида ўрганилган маьлумотларни тўлиқ ўзлаштирса;
Мунозара жараёнида узлаштирилган билим ва тушунчалар асосида фанлараро алмашиниши, индивудуал ёки гуруҳли шаклда тушунчалар мазмуни ва йўналишларни белгилашни тўлиқ ўзлаштирса;
Мустақил ишлар тўлиқ ва аниқ бажарилган, таълим олиш методлари, воситалари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилган, олинган маълумотлар таҳлил этилиб, изчил ва тизимли равишда муаммони ечимига қаратилган лойиҳалаш жараёни амалга оширилган, мустақил ишни бажаришга ижодий ёндошилган, муаммога тегишли адабиётлардан унумли фойдаланилган бўлса;
Берилган намуналарга асосланиб мантиқий ечимлар келтирилган, интернет маълумотларидан ижодий таҳлил асосида акс этган мустақил ишларга қўйилади.
71-85 балл билан баҳоланади (яхши “4”)
Маъруза жараёнида олган билим-назарий маьлумотларни, таянч тушунчаларни, тамойилларни етарли даражада ўзлаштирса;
таҳлил –берилиши лозим бўлган таҳлилини тўлиқ амалга оширади, олган билимларни амалга ошириш учун турли хил шаклларни, методларни, воситаларни тўлиқ фойдалана олса;
Мулоқот жараёнида олган билимларни амалга ошириш учун йўл йўриқларни, асосий тушунчаларни.мазмунини таркиб топтиришни, устоз шогирд ўртасида Ўрганилган маьлумотларни етарли даражада ўзлаштирса;
Мунозара жараёнида ўзлаштирилган билим ва тушунчалар асосида фанлараро алмашиниши, индивудуал ёки гуруҳли шаклда тушунчалар мазмуни ва йўналишларни белгилашни етарли даражада билса;
Ахборотлар аҳамиятига кўра табақалиштирилган, мустақил ишни бажаришга қисман ижодий ёндашилган, муаммога тегишли адабиётлардан унумли фойдаланилган, мустақил ишга кўрсатмалар асосида ёндошилган, интернет маълумотлари акс этган мустақил ишларга қўйилади
55 – 70 балл билан баҳоланади (қониқарли “3”)
Маъруза жараёнида олган билим-назарий маьлумотларни, таянч тушунчаларни, тамойилларни етарли даражада ўзлаштирса;
Таҳлил –берилиши лозим бўлган таҳлилини тўлиқ амалга оширган ҳолда олган билимларни амалга ошириш учун турли хил шаклларни, методларни, воситалардан фойдалана билса;
Мулоқот жараёнида олган билимларни амалга ошириш учун йўл йўриқларни, асосий тушунчаларни, мазмунини таркиб топтиришни, устоз шогирд ўртасида ўрганилган маьлумотларни етарлича ўзлаштирса;
Мунозара жараёнида ўзлаштирилган билим ва тушунчалар асосида фанлараро алмашиниши, индивудуал ёки гуруҳли шаклда тушунчалар мазмуни ва йўналишларни белгилашни тушунса;
Мустақил иш бажариш учун лозим бўлган шарт – шароитлар ва имкониятлардан фойдаланган ҳамда интернет маълумотларидан тайёр маълумотлардан фойдаланилган мустақил ишларга қўйилади.
0- 55 балл билан баҳоланади (қониқарсиз )
Маъруза жараёнида олган билим-назарий маьлумотларни, таянч тушунчаларни, тамойилларни етарли даражада ўзлаштирмаса;
Таҳлил –берилиши лозим бўлган таҳлилини амалга оширолмади, олган билимларни амалга ошириш учун турли хил шаклларни, методларни, воситаларини ўзлаштирмаса;
Мулоқот жараёнида олган билимларни амалга ошириш учун йўл йўриқларни, асосий тушунчаларни.мазмунини таркиб топтиришни, устоз шогирд ўртасида ўрганилган маьлумотларни ўзлаштирмаса;
Мустақил ишлар етарли изчилликда ва тизимлилик даражасида бажарилмаган, намуналарга ўхшаш тарзда, ижодий ёндошилмаган ҳолда бажарилган, мустақил ишни бажаришга ижодий ёндошилмаган, муаммога тегишли адабиётлардан унумли фойдаланилмаган. Интернет маълумотларидан айнан кўчирилган мустақил ишларга қўйилади.
маъруза – 28 соат 0-55=2 баҳо
амалий машғулот – 28 соат 56-70=3 баҳо
ЖH лар учун -40 балл 71-85=4 баҳо
OH учун -30 балл 86-100=5 баҳо
ЯH учун -30 балл
Жами: 100 балл
2.2. “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамиятни барпо этишдаги ўрни” мавзуси бўйича маъруза матни.
Мавзу: Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамиятни барпо этишдаги ўрни
Мавзунинг режаси:
1. Сайлов тушунчаси ва унинг демократик давлатлардаги ўрни.
2.Сайлов –демократиянинг асосий тамойили сифатида.
3.Сайлов тизимлари ва сайлов технологиялари.
4.Ўзбекистонда сайлов жараёнининг ўзига хос хусусиятлари.
.
Таянч иборалар: Сайлов, сайлов тизими, сайлов қонунчилиги, сайловолди ташвиқоти, партия, партиявий тизимлар, мухолифат, манфаатлар кураши, Сенат, Парламент, Қонунчилик палатаси, Концепция, ваколат, мақом, ривожланиш, стратегия, дастур, тараққиёт.
1. Сайлов тушунчаси ва унинг демократик давлатлардаги ўрни
Сaйловлaр – бу мaмлaкaтимиздa aмaлдa бўлгaн ҳуқуқий нормaлaрнинг нeчоғлиқ дeмокрaтик руҳдa экaнини нaмоён этaдигaн, дeмокрaтик ҳуқуқий дaвлaтнинг узвий бeлгиси, xaлқнинг ўз xоҳиш-иродaсини эркин ифодa этишининг, фуқaролaрнинг дaвлaт вa жaмият бошқaрувидaги иштирокининг aсосий шaкли бўлиб, ўтa муҳим вa ҳaл қилувчи aҳaмиятгa эгa мaсaлaдир.
Илмий адабиётларда сайлов деганда давлат ҳокимиятининг муайян турдаги органини ёки мансабдор шахсини бевосита халқнинг хоҳиш-иродасига асосланган ҳолда, улар томонидан шакллантириш билан боғлиқ жараёнга оид тартиб-таомиллар тушунилади.
Айни пайтда, сайлов билан узвий боғлиқ бўлган сайлов ҳуқуқи атамасининг мазмуни ҳам ўз навбатида, биринчидан, сайловларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солувчи хуқуқий нормалар йиғиндиси бўлса, иккинчидан, фуқароларнинг сайловда қатнашишга оид сиёсий хуқуқларини амалга ошириш механизми, яъни номзодлар кўрсатиш, номзодлар ва уларнинг дастурлари билан танишиш ва муҳокама қилиш, сайланиш, сайлов комиссиялари таркибида иштирок этиш ва овоз бериш каби ҳуқуқларини ўз ичига олади.
Сайловлар – замонавий сиёсатнинг муҳим таркибий қисмидир. Сайловлар муайян қоидалар ёрдамида фуқаролар сиёсий иродасини баён этиш орқали ҳокимият ва бошқарув органларини шакллантириш услубидир. Сайловлар натижасида сайланган номзодлар ҳокимлик ваколатига эга бўладилар.
Сайлов ҳуқуқи конституциявий ҳуқуқнинг муҳим институти сифатида сайлов жараёнини тартибга соладиган нормалар тизими сифатида тушунилади. Сайлов ҳукуки муайян бир давлатдаги вакиллик органлари ва мансабдор шахсларнинг сайланиш тартиби ва асосларини тартибга солувчи нормалар мажмуидан иборат.
Сайловлар доимо овоз бериш билан боғлик. Аммо ушбу тушунчалар канчалик якин бўлмасин, улар муҳим фаркларга ҳам эга. Одатда, сайловлар конституция ва бошка конунларда мустаҳкамланган давлат органлари таркибини сайлашнинг нисбатан доимий сайлашнинг нисбатан доимий, даврий жараёни ҳисобланади. Овоз бериш эса ҳар доим ҳам сайловлар билан боғлик эмас. У овоз беришнинг турли шаклларида ишлатилади.: референдумлар, сўровлар, мажлисларда, карорлар кабул килишда.
Фукаролик демократик давлат барпо этишнинг муҳим шарти фукароларнинг давлат ишларида эркин ва фаол иштирок этишлари билан ифодаланади. Ушбу жараёнда фукароларнинг ҳоҳиш-истаклари, биринчи навбатда, сайов жараёнлари билан ифода этилади. Шу боис, мазкур масалага алоҳида эътибор каратиш долзарб масалалар сирасига киради.
Дунё мамлакатларида, жамиятнинг тараккиётига таъсир этувчи, мамлакатнинг ҳакикий киёфасини кўрсатувчи ҳолатлар орасида сайловнинг роли алоҳидалигини эътироф этиш жоиздир. Биринчидан, сайловлар кишилар ва ижтимоий гуруҳларнинг ўз манфаатларига мос талабларини бир тизимга келтириш кобилиятига эга бўлган муассасалар аҳамиятини оширади.
Иккинчидан, сайловларда жамиятдаги турли гуруҳларнинг соғлом ракобати таъминланганлиги туфайли улар сиёсий мазмундаги низо ва келишмовчиликларни бартараф этишнинг асосий механизми ҳисобланади.
Учинчидан, сайловлар сиёсий тартибни конунийлаштиришнинг самарали воситасидир. Улар аҳоли манфаатларини ҳимоя килувчи сиёчий партиялар фаолияти туфайли экстремистик ҳаракатларни чеклайди.
Тўртинчидан, сайловлар сиёсий ижтимоийлашув воситасидир. Сиёсий партияларнинг сайловолди дастури ҳамда тарғибот учун ОАВдан фойдаланиш сайловчилар сиёсий фаоллигининг ошишини таъминлайди.
Сайловлар сиёсий ва ижтимоий ҳаётда тез-тез учраб турадиган ҳодисалардан биридир, чунки улар ҳокимиятнинг хилма-хил институтларига ва даражаларига ёйилади: парламентга, президентга, ҳокимиятнинг вакиллик ҳамда маҳаллий органларига. Электорал шаклларининг турли хиллиги фукаролар олдида сиёсий фаолликни кўрсатиш ҳамда давлат ва жамият ишларига таъсир кўрсатиш учун кенг имкониятлар очади.
Демократик жамиятларда сайловлар давлат сиёсатининг ўзагини ташкил этиб, мамлакат суверенитетининг асосий белгиси ҳисобланади. Сайлов жараёни турли ижтимоий гуруҳларнинг ҳокимият органларида намоён бўлиши ваколати ҳамдир. Бу жараён оркали фукаролар ҳокимиятга, масалан парламент ва ҳукуматларнинг колиш ёки колмаслиги, уларга ўзгартиришлар киритиш, сиёсий курсни ўзгартириш каби таъсир кўрсатадилар.
Сайлов ҳукукининг демократик тамойиллари ўз ичига куйидагиларни камраб олади:
1. Умумийлик – ҳар бир фукаро, жинси, ирки, миллий, синфий, касбий ҳолати, тили, даромади, бойлиги, билими, конфессияси, сиёсий карашларидан катъий назар сайловларда фаол (сайловчи сифатида) ёки пассив равишда (номзодлар сифатида) иштирок этиш ҳукукига эга. Кишилар конун тарафидан белгалаб берилган тартибдагина сайловларда иштирок эта олмайдилар. Булар сирасига, масалан ёш цензи, суд ҳукми билан жазони ўташ жойларидаги шахслар, бирор бир бошка ерга кўчиб ўтган шахсларни киритиш мумкин.
2. Тенглик – ҳар бир номзод, кимга ва кандай ғояга тегишли бўлишига карамасдан факат бир хил баҳоланадиган бир овозга. Бунда сайловчининг на мол-мулки, на бирор бир ижтимоий макоми, на шахсий хислатлари таъсир кўрсатмаслиги керак. Сайлаш ҳукуки, шунингдек, сайловчиларнинг овозлари ўзаро тенг бўлиши максадида сайлов округларида аҳоли сони тенглиги билан ҳам таъминланади.
3. Сайловларнинг махфийлиги – ҳар бир сайловчининг карори ҳеч кимга маълум бўлиши керак эмас. Мазкур тамойил сайловлар эркинлигини, фукароларнинг таъкибини, ҳамда пора бериш оркали ўз томонига оғдириб олиш каби ҳолатларнинг олдини олади.
4. Тўғри (бевосита) овоз бериш – сайловчи сайланувчи мансабга муайян номзод учун, маълум бир шахсга овоз бериш ҳакидаги карорни бевосита кабул килади. Сайловчилар ва номзодлар орасида уларнинг ҳоҳиш-истакларига таъсир кўрсатувчи, бевосита депутатлар номзодини белгилаб берувчи бирор бир ташкилот мавжуд эмас.
Фукароларнинг сайлов ҳукукидан фойдаланиши уларнинг сиёсий ва ҳукукий маданияти даражасига боғликдир. Сайлов ҳукуки ҳар бир фукаро учундир. Сайлов ҳукуки демократиянинг муҳим тамойили бўлган халк суверенитетига, Республика фукароларининг ҳукукий жиҳатдан тенглигига асосланади. Ундан тўлик фойдаланиш имкониятларини яратиш сайлов конунчилигининг асосий максадидир.
Давлат органларига сайловлардан аввал ва сайлов вактида ташкил килинадиган турли тадбирлар бир сўз билан “сайлов жараёни”, деб аталади. Сайлов жараёни - бу конунчиликда белгиланган тартибга кўра сайловларни ташкил этиш ва ўтказишдир. У бир-биридан маълум маънода мустакил бўлган боскичлардан иборат бўлиб, мазкур боскичлар вазифалар, иштирокчилар доираси ва уларнинг ҳукукий макомининг ўзига хослиги, процессуал ҳужжатлар тури ва фаолиятининг якуний натижаси билан фарк килади. Сайлов жараёни давомида электорал конунчилик меъёрлари, маданий кадриятлар, ўз эҳтиёжини ҳокимият оркали кондиришга ҳаракат килувчи гуруҳлар ва индивидларнинг сиёсий ҳулк-атвори, кўникмалар ва тамойиллар ҳаётга тадбик этилади.
Сайловлар доимо сайлов жараёнга таъсир кўрсатувчи катор омилларни ўз ичига олган муайян ижтимоий-сиёсий муҳитда амалга оширилади. Уларга куйидагиларни киритиш мумкин:
- жамиятда муроса (консенсус[5]), ишонч муҳитининг мавжудлиги, аксарият фукароларнинг сайлов натижаларини ҳурмат килиши;
- мамлакат ичида инсон ҳукукларига нисбатан эҳтиром;
- сайловчиларнинг электорал билими;
- сайловчиларни рўйхатга олишнинг демократик хусусиятлари;
- рўйхатга олишнинг демократик тартиби ва партиялараро муносабат;
- барча учун шикоятларни кўтариш ва кўриб чикиш ҳамда баҳсларни ҳал этиш механизмларининг барча учун баробарлиги;
- сайлов жараёнининг барча иштирокчилари томонидан конунларга риоя этилиши устидан самарали ва мустакил назорат.
Шу билан бирга, демократик сайлов ҳукуки асосида сайлов жараёнини ташкиллаштиришни белгилаб берувчи тамойиллар ишлаб чикилган. Улар сирасига куйидагиларни киритиш мумкин:
1. Сайловчилар, фаоллар, номзодлар ва сайлов ташкилотчиларига сиёсий, маъмурий, ижтимоий-иктисодий, психологик ва ахборот босимининг мавжуд
2. Танлаш имконияти, мукобил номзодларнинг мавжудлиги.
3. Баҳсли, ракобатли сайловлар.
4. Сайловларнинг даврийлиги ва мунтазамлиги.
5. Сиёсий партиялар ва номзодлар учун имкониятларнинг тенглиги. Бу, биринчи навбатда, моддий ва ахборот ресурслари тенглигини англатади. Бундай тенгликни ҳар бир партия учун сайловларни ўтказишга сарф харажат микдорининг белгиланиши, партиялар ва номзодлар сайловолди фондларига ташкилотлар ва муайян шахслар бадал микдорининг чекланганлиги, тнглик тамойили асосида давлат телевидениеси ва радиосида бепул вакт ажратилиши ҳисобига таъминлаш мумкин. Айрим давлатларда сайловлар «давлат микёсидаги сиёсий жараён» сифатида баҳоланиб, сайлов компаниялари давлат томонидан молиялаштирилади.
2.Сайлов –демократиянинг асосий тамойили сифатида.
Мамлакатда демократик институтларни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнларига доир ислоҳотлар ҳам тобора чукурлашиб бормокда. Ҳозирги даврда республикада 306 та республика аҳамиятига молик жамоат бирлашмалари фаолият кўрсатиб, улардан 64 таси ҳалкаро ташкилотлар макомига эгадир. Уларнинг 48 таси жамғарма, 78 таси жамият, 5 таси сиёсий партия, 42 таси федерация, 16 таси касаба уюшмалари, 2 таси ҳаракат, 20 таси марказ, 48 таси ассоциация, 20 таси уюшма, 5 таси кўмита, яна 22 таси турли номларда расмий рўйхатдан ўтганлар. Шунингдек, Каракалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 2237 та жамоат бирлашмалари фаолият кўрсатмокда.
Мустакилликнинг дастлабки даврида Ўзбекистон Ҳалк демократик партияси, Ўтган асрнинг 90-йиллари ўртасида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, аср сўнггида эса «Фидокорлар» миллий демократик партияси ташкил топди. 2003 йилнинг 15 ноябрида эса мулкдорлар ва ўрта ижтимоий катлам сиёсий карашлари ифодаси сифатида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партияси ташкил топди. Ҳозир Олий Мажлисда Ўзбекистон Ҳалк демократик партиясининг 49 та, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг 11 та, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 11 та, «Фидокорлар» миллий демократик партиясининг эса 54 та депутатдан иборат партия фракциялари мамлакатдаги конун чикариш жараёнларида фаол иштирок этмокда.
Мустакилликнинг дастлабки даврларида Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамғармаси ташкил топди. Ўтган давр ичида «Соғлом авлод учун» ҳалкаро ноҳукумат хайрия жамғармаси, «Экосан» ҳалкаро экология ва саломатлик жамғармаси, Марказий Осиё ҳалклари маданияти Ассамблеяси, Ҳалкаро Амир Темур жамғармаси, Ҳалкаро Имом Бухорий жамғармаси, «Олтин мерос» жамғармаси, республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, «Ҳалк бирлиги» ҳаракати, Ўзбекистон фахрийларини кўллаб-кувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва кўллаб-кувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси (ҳозирда Ўзбекистон журналистика ижодий уюшмаси) , Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати, Жамоатчилик фикрини Ўрганиш «Ижтимоий фикр» маркази, Товар ишлаб чикарувчилар ва тадбиркорлар Палатаси, Миллий матбуот маркази, Байналмилал маданий марказ, республика «Устоз» жамғармаси (ҳозирда «Истеъдод») каби нодавлат ташкилотлари тузилди. Ўзбекистон хотин-кизлар кўмитаси демократик принциплар асосида бутунлай кайтадан ташкил этилди. Шу билан бирга, «Ўзбекистон тадбиркор аёллар уюшмаси», «Аёл ва саломатлик», аёлларнинг «Меҳри» ташкилоти, «Аёллар ресурс маркази», «Аёл ва жамият» институти каби хотин-кизлар муаммоларини ечиш ва улар манфаатларини ифодалайдиган нодавлат ташкилотлар фаолият юритмокда.
Ўзбекистонда БМТ Ривожланиш Дастурлари асосида ўнлаб хорижий ташкилотлар фаолият юритмокда. Шунингдек, «Британия Кенгаши», Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ваколатхонаси, Фридрих Эберт жамғармаси ваколатхонаси, Таълим ва тиллар Ўрганишда ҳамкорлик килиш бўйича Америка Кенгаши (АКСЕЛС), ЮНЕСКО ваколатхонаси, Гераманиянинг «Гёте институти» Франциянинг «Альянс Франсе» каби яна ўнлаб хорижий мамлакатлар нодавлат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиаллари Ўзбекстоннинг турли соҳаларида кенг фаолият юритмокда.
Кўппартиявийлик – демократик жамият барпо этишнинг муҳим шарти (Ўзбекистондаги сиёсий партияларнинг шаклланиши ва фаолиятлари).
Партия тизими- сиёсий институтлар тушунчаси, жамиятнинг сиёсий тузилиши ва жамият аъзоларини ва давлат ва жамият ҳаётида иштирок этишнинг кабул килинган ҳамда эътироф этилган коидаси. Жамиятда кўппартиявийлик тизми Фукароларга турли партиялардан номзодларни танлаб олиш ва жамиятни давлатлаштиришда у ёки бу дастурга афзаллик беришга имкон яратади. Кўп партиявийлик тизми ривожланган мамлакатларда мавжуд бўлиб, Ўзбекистон ҳам Ўз мустакиллигига эришгач кўппартиявийлик йўлини танлади. Дунёда бундан бошка бир ва икки партиялик тизми ҳам мавжуд бўлиб келган. Кўппартиявийликнинг карор топиши- жамиятни демократлаштириб боришнинг муҳим белгиси ҳисобланади ҳамда кўппартиявийлик турлича ёндашувига, мукобилликка соғлом ракобатга ва самарали танкидга олиб борувчи асосий омилдир.
“Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси фукароларининг карашлар, манфаатлар ва максадлар муштараклиги асосида тузилган, давлат ҳокмияти органларини шакллантиришда жамият муайян кисмининг сиёсий ирдасини рўёбга чикаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари оркали давлат ва жамоат ишларини идора этишда катнашувчи кўнгилли бирлашмадир” (“Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Конуннинг 1-моддаси).
Ўзбекистон 1991 йилдан кейинги ўтган мустакиллик йилларида бир партиявийлик тизимидан кўппартиявийлик тизимига йўл тутди. Ҳозирги вактда Республикамизда 4 та сиёсий партия фаолият кўрсатмокда, бу партиялар ҳакида кискача тўхталамиз.
1) Ўзбекистон Халк демократик партияси (Ўз ХДП) – 1991 йил 1 ноябрда ташкил топган. Кораколпоғистон Республикаси, 12 та вилоят, Тошкент шаҳри, 200 та шаҳар ва туман кенгашлари, 13730 та бошланғич ташкилоти бўлиб, уларда 350 мингдан ортик аъзоси (2007 йил 6 ноябрь) мавжуд. Партия аъзолари салоҳиятининг 200 мингга якин кисмини 30 ёш атрофидагилар ташкил этади. ЎзХДП ўз сафларида кенг электоратни: зиёлилар, хизматчилар, деҳконлар, тадбиркорлар, ёшлар, фахрийлар, 80 га якин миллат ва эллатларни бирлаштирган. Шиори: “Ўзбекистон келажаги буюк давлат!”
2) ХДПнинг олий органи курултой бўлиб, у 5 йилда 1 марта чакирилади. Партия шиори: 1993 йил декабрида ХДПнинг Миллий истиклол мафкураси кабул килинган. 1999 йил октябрида 3-курултойда кабул килинган янги таҳрирдаги дастурига “Ёшлар — Ватан келажаги” номли махсус бобни киритди. ХДПнинг максади: ижтимоий адолат, мамлакат тараккиёти ва маънавий янгиланишини таъминлаш, ёки бошкача айтганда, ХДП нинг дастурий максадлари:
1) Миллий мустакилликни мустаҳкамлаш.
2) Туб иктисодий, ижтимоий, сиёсий ва маънавий ислоҳотларни амалга ошириш оркали равнак топган кудратли, демократик давлат, адолатли, инсонпарвар жамиятни бунёд этиш.
3) Кишиларнинг миллати, сиёсий карашлари, диний эътикодларидан катъий назар, муносиб ҳаёт кечириш учун тенг имкониятларни яратиш.
4) Фукароларнинг эркинлик ва ҳукулари, тинч ҳаёт кечиришини кафолатлаш.
Матбуот органи: “Ўзбекистон овози”, “Голос Узбекистана” газеталари, шунингдек, ойлик “Мулокот” журналига эга. Журналистлари аккредитация килинган. “Ҳалк демократик партиясининг сайловлар арафасида аҳолини кам таъминланган ёрдамга муҳтож катламларини кўллаб-кувватлаш ҳакида дастурий чикишлари унинг ижобий натижаларга эришишида муҳим аҳамиятга эга бўлди”[6].
2. Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси — 1995 йил 18 февралда ташкил топган. Партия аъзолари 60 минг нафар (2007 йил) дан ортик. Партия электорати кенг омма табакасини Ўзида бириктирган бўлиб, ўртаҳол ва эҳтиёжманд аҳоли табакаларига таянади. Шиори: “Элим деб, юртим деб, ёниб яшаш керак” ғоясини илгари сурган. Максади: Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг умумий манфаатларига мос келадиган, демократия тамойилларга асосланган, янги ижтимоий муносабатларни карор топтириш, адолатли жамиятни куриш. Демократик жараёнларни жадаллаштириш.
1) Фукаролар сиёсий онги ва сиёсий маданиятнинг ривожи учун курашиш.
2) Ватанга садокат билан хизмат киладиган кишиларни тарбиялаш.
3) Ижтимоий жиҳатдан муҳтож аҳолининг муҳофазасини таъминлаш.
4) Миллий кадриятларни тиклаш, ёш авлодни маданий меросимизни ўрганиш асосида тарбиялаш.
5) Миллатчилик ғоясига карши курашиш, тинчлик, баркарорликни, миллий ҳамжиҳатликни тарғиб килиш.
6) Ривожланган давлатлар билан ўзаро манфаатли алокаларни ривожлантириш, миллий манфаатларимизга мос келадиган ташки сиёсатни кўллаб–кувватлаш.
7) Жаҳон социал–демократик ҳаракати, софдил ва эзгу ниятли бошка ижтимоий ҳаракатлар, партиялар билан алока боғлаш.
3. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси — 1995 йил 3 июнда ташкил топган, аъзолари 72 минг кишидан кўп. Партия Ўз электоратида кўпрок зиёлиларга суянади. Ижтимоий катлам сифатида ўрта табакани бириктирган. Партиянинг бош максади – миллий манфаатлар заминида янги Ўзбек давлатининг асосларини яратиш, ҳукукий давлатни куриш. 2000 йил Президент сайловида Ислом Каримов номзодини кўллаб-кувватлади. Партия шиори: “Миллат, инсон ва Ватан манфаати мукаддасдир”. Партиянинг максади: давлатнинг умуминсоний кадриятлар асосида миллий тикланиш.
1) Миллатнинг маънавий бирлиги.
2) Ватан (Туркистон) – ягона оила.
3) Кучли демократик давлат.
4) Миллий кадриятлар.
5) Илмий-техникавий тараккиёт ва умумжаҳоний интеграцияси.
6) Замон кишиси.
7) Миллий истикбол каби масалаларни бош максад килиб олган.
МТП нинг матбуот органи: “Миллий тикланиш” ҳафталик газетаси.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси 2007 йил 23 декабрдаги Президент сайловига Хуршид Дўстмуҳаммедов номзодини кўрсатди. Лекин умумий сайловда катнашадиган (16 млн. атрофида) сайловчиларнинг 5 фоиз аъзосини тўплай олмаганлиги туфайли Марказий сайлов комиссияси унинг номзодини рўйхатга олмади (“Ҳалк сўзи”, 2007 йил 25 декабрь).
4. Ўзбекистон либерал–демократик партияси (ЎзЛДП) – 2003 йил 15 ноябрда ташкил топган. Электорати: тадбиркорлар: мулкдорлар катлами, кичик бизнес вакиллари, фермерлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, ишлаб чикариш мутахассислари, ижодкорлар, олимлар ва барча фукароларнинг манфаатларини ва сиёсий иродаларини ифодаловчи сиёсий ташкилот ҳисобланади. Бош максади: ишбилармон тадбиркорларни кенг фаолият юритиш учун имконият яратиш. Шиори: “Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби азми катъий бир киши минг–минглаб тадбирсиз кишидан яхшидир”. Партиянинг асосий максадлари:
1. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун янги имкониятлар яратиш, уларнинг истикболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш, жамиятнинг мазкур катлами манфаатларини ҳимоялаш ва эртанги кунини таъминлаш.
2. Бошка сиёсий партия ва ҳаракатлар билан ҳамкорлик, фукаролик жамиятига кенг йўл очиб бериш, демократик кадриятларни ҳалк, аввало ёшлар онги ва ҳаётига сингдириш.
3. Сиёсий ва иктисодий ислоҳатларни амалга оширишда фаол иштирок этиш ижтимоий муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш, Ўзбекистоннинг ҳалкаро обрўсини оширишда, юрт тинчлиги ва осойишталигини саклашда, миллатлараро ва фукаролараро аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида фаол катнашиш, барча миллатлар ва эллатлар катламларининг камситилишига йўл кўймаслик, бундай хуружларга карши кураш олиб бориш.
4. Либерал–демократик ғоя ва кадриятларни кенг омма онгига сингдириш, бу борада ҳар томонлама чукур ўйланган ташвикот ва тарғибот ишларини олиб бориш, ўз сафларини кенгайтириш.
ЎзЛиДеП 2007 йил 23 декабрда ўтказилган Президент сайловига Ислом Каримов номзодини тавсия этди ва 88,1 фоиз сайловчилар овозига эга бўлиб ғолиб чикди. Ёки 13 миллион 8 минг 357 овозга эга бўлди.
Мухолифат, фракция – оппозиция масаласи.
Мухолифат (арабча “мухолафат” – келишмовчилик, тескарилашиш, карама-каршилик, зиддият: оппозиция сўзига ҳамоҳанг – карши томон) – давлат, Президент, ҳукумат ёки сиёсий ҳамда ижтимоий ташкилотларнинг расмий сиёсатига, ҳукмрон карашларга мос бўлмаган нуктаи назар, эътикот, маслак, йўли. Мухолифат 3 хил бўлиши мумкин: 1) Партия доирасида. 2) Парламентдан ташкарида. 3) Сиёсий партиялар ичида. Ички партиявий мухолифат муайян партия раҳбариятининг расмий сиёсатига карши чикувчи кишилар гуруҳидан иборат. Парламент мухолифати ушбу олий конун чикарувчи давлат органига сайланган, аммо унда озчиликни ташкил этувчи, ҳукумат таркибига кирмайдиган депутатлар ёки партиялар фракцияларидан таркиб топади. У ижтимоий-сиёсий таракиётнинг муҳим масалалари юзасидан давлат раҳбарияти ва ҳукуматнинг йўлидан фарк килувчи йўлни тутиши мумкин.
Амалий мухолифат, Конституция ва конунларга хилоф равишда иш тутувчи мухолифатдан фаркли ўларок, миллий тараккиётнинг умумҳалк манфаатларига мос йўлни куллаб–кувватлаш билан бир каторда, унинг рўёбга чикарилишининг мукобил дастурларини илгари суради, бу ишда йўл кўйилаётган камчилик, хато ва нуксонларни кидиради, топади ва танкид килади. Бунда унинг конунчилик доирасида иш тутиши, оммавий ахборот воситалари ва парламент минбаридан (агар мухолифат вакиллари депутат этиб сайланган бўлсалар) фойдаланиш имкониятига эга бўлиши лозим.
Сохта демократик шиорлар остида оммани ғайриконуний ҳаракатларга ундовчи эҳтиросли мухолифатлар фаолияти ёш мустакил давлатлар учун накадар кимматга тушувчи окибатларга олиб келиши мумкинлигини катор собик шўро республикалари (Украина, Грузия, Озарбайжон, Тожикистон, Кирғизистон ва бошкалар) мисолида яккол кўриш мумкин бўлади.
Мустакил Ўзбекистоннинг мухолифат масаласида олиб бораётган сиёсати алоҳида ўрганишга лойик. Бу сиёсатнинг тарихий, анъанавий илдизларини, унинг ҳалк минталитети, яъни аклий салоҳиятининг ўзига хослиги билан боғликлиги ва бошка кирраларини тадкик этиш энг долзарб ва муҳим назарий масалалардан биридир. (Мустакиллик: Изоҳли илмий-оммабоп луғат. –Т.: Шарк, 2006.-284-285-б).
Сиёсий партия фракцияси – Олий Мажлис фракциялари сиёсий партиялар ва давлат ҳокимият вакиллик органлари томонидан кўрсатилган ва уларга мансублигига караб уюшган депутатлар бирлашмасидир. Улар тегишли вакиллик органлари ва сиёсий партиялар манфаатларини кўзлайди, масалаларни муҳокама этишда иштирок этиб, умуммий фикрга эришишга ҳаракат килади. Ҳозирги пайтда Олий Мажлис кўйи Конунчилик палатасида
Сиёсий партия фракцияси Олий Мажлис кенгаши таркибига киради. Партия аъзолари партиянинг жамиятдаги таъсири сезиларли бўлиши учун сиёсий тизимда раҳбарлик ўринларини эгаллашлари лозим. Демак, ҳокимиятга интилиш партиянинг асосий белгисидир. Бизда эса ҳали аксарият бу ҳакикатни ё тушунмайди ёки тан олгиси келмайди ё ундан кўркади. Ҳарактерли бир мисол, Германияда агар сиёсий партия таъсис этилганидан сўнг 6 йил давомида бундестаг ёки ландтагга бўладиган сайловлар учун Ўзи ишлаб чиккан таклифларини киритмаса, ўз ҳукукий макомини йўкотади.
Сиёсий партияларнинг ҳукукий асослари:
1) 1996 йил 26 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 7-сессиясида «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонун қабул қилинди (унгача сиёсий партиялар фаолияти 1991 йил 15 ноябрда кабул килинган «ЎзР да жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги конун мавжуд эди). Янги қонун 17 моддадан иборат. Бунда Президентлик ваколатларини бажариш даврида сиёсий партияга аъзо бўлмаслиги айтилган. Янги конунда куйидагилар сиёсий партияларга аъзо бўлмайди: судьялар, прокурорлар ва прокуратура терговчилари, ички ишлар органлари, милиция хавфсизлиги хизмати ходимлари, ҳарбий хизматчилар, хорижий далат фукаролари ва фукаролиги бўлмаган шахслар. Сиёсий партия тузиш камида 8 та ҳудудий субъект (вилоят), шу жумладан Коракалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган ҳамда партияга бирлашиш истагида бўлган камида 5 минг фукаронинг имзоси бўлиши талаб этилади. (олдин 5 та вилоятдан 3 минг имзо тўпласа бўлди эди). Сиёсий партия тузиш ташаббускорлари камида 50 кишидан иборат бўлиб, партия таъсис ҳужжатларини тайёрлаши, таъсис сеъзди ё конференциясини чакириш бўйича ташкил ий кўмита тузишлари лозим. Ташкилий кўмита тузилган кундан бошлаб, 7 кун ичида адлия вазирлигига кўмита ҳакида, раҳбарияти ҳакида хабардор килиши лозим. Ташкил ий кўмита 3 ой фаолият кўрсатиш мумкин. Съезд ёки конференция чакириш лозим. Бунда партия Устави ва дастури кабул килиниши айтилган. Устав кабул килингач бир ой ичида. ЎзР Адлия вазирлигига хабардор килиши керак. Адлия вазирлиги ҳужатларни 2 ой ичида кўриб чикади. Рўйхатдан ўтса оммавий ахборат оркали эълон килинади. Сиесий партия ҳар йили барчанинг эътибори учун ўз бюджетларини эълон килиб боради. Бу хакида Олий Мажлис ё ваколат берувчи органга ҳисобат такдим этади. Хозирги вакитда Адлия вазирли рўйхатидан Ўтиб мамлакатимизда фолият кўрсатаётган 5 та сиёсий партиялар мавжуд.
2) 2004 йил 30 апрелда ЎзР Олий Мажлиси 14-сессиясида «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги конунни кабул килди. Барча демократик давлатларда бўлганидек, бизда ҳам партияларнинг ўзаро кураши ғоя ва карашларнинг ракобати, сайловчилар овози учун кураш бўлиши шарт. Эндиликда бу ҳаракатларни амалга оширишда давлатнинг Ўзи молиявий жиҳатдан таъминлаши конунан ҳал этилди. Бу масала сиёсий касб этади. Бу конун ўзида партиялар моддий манбаларни аник кўрсатади. Партиянинг молиявий фаолияти барчанинг кўзи олдида очиклигини, маблағлари кайси йўллар оркали келаётганини кўрсатади. Шу билан молиявий ҳукук бузарлик учун юридик жавобгарликни келтириб чикаради.
Ҳозирги кунда жаҳонда партияларнинг молиявий манбалари 3 гуруҳга бўлинади; партияларнинг Ўз маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳайрия эҳсон ва ихтиёрлари бадаллари ҳамда давлат томонидан молиялаштиришдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 мартдаги 86-сонли карори билан тасдикланган «Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш тартиби тўғрисида»ги Низом ва бошка шу соҳада кабул килинган норматив-ҳукукий ҳужжатлар билан сиёсий партиялар фаолияти тартибга солинади.
3) 2007 йил 11 апрелда Президент имзоси билан “Давлат бошкарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация килишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида” конун кабул килинди (Бу конунни Олий Мажлис конунчилик палатаси 2007 йил 28 февралда кабул килган, Сенат томонидан 2007 йил 29 мартда маъкулланган. Конун 2008 йил 1 январидан кучга киритиши айтилган). Модернизациялаш – янгилаш, миллий замонавийлашиш маъносини билдиради.
Президент Ислом Каримов томонидан Олий Мажлис Конунчилик палатасига киритилган «Давлат бошкарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация килишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий конун ва “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига (89-моддасига, 93-моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи кисмига) тузатишлар киритиш тўғрисида»ги конун лойиҳалари сиёсий тизимни такомиллаширишга каратилган ислоҳотларнинг тадрижий давоми бўлиб, бу лойиҳа сиёсий партия фракцияси ва маҳаллий кенгаш партия гуруҳларининг фаоллиги, мавкеи ва таъсирини кучайтириш ҳамда муҳолифат масаласининг ҳукукий асосларини ўз ичига олгани боис барча депутатларда кизикиш уйғотди. 2007 йилдан ва ундан кейинги даврда бу жараён конунчилик палатасида ҳакикий оппозиция пайдо бўлишига олиб келади. Бугунги кунда ҳукмронлик килаётган кучга нисбатан оппозиция йўк. Биз оппозиция деганда расмий сиёсатга карши кучни тушунамиз. Конунчилик палатасида ҳакикий оппозиция пайдо бўлиши лозим (И.А.Каримов).
“Давлат бошкарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация килишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги конун, жами 8 моддадан иборат. Конун максадининг энг муҳим хусусиятлари куйидагилардан иборат:
1) Давлат бошкаруини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация килишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш баён этилган (1-модда).
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Конунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари (2-модда) берилган. Сиёсий партия фракцияси сиёсий партиялардан кўрсатилган депутатлар томонидан партия манфаатларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Конунчилик палатасида ифодалаш максадида тузиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатдан Ўтказилган депутатлар бирлашмасидир. Парламентда бир неча сиёсий партиялар фракциялари ва сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан сайланган депутатлар ҳам кўпчиликни ташкил этиши мумкин. Янгидан шакллантирилган ҳукуматнинг тутган йўли ва дастурига ёки унинг айрим йўналишларига кўшилмайдиган сиёсий партиялар фракциялари, шунингдек, сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан сайланган депутатлар ўзларини мухолифат деб эълон килиши мумкин. Сиёсий партиялар блокка бирлашиши ҳам мумкинлиги айтилган. Парламентдаги мухолифат фракциялари учун назарда тутилган ваколат ҳукукларига эга. Улар Конун лойиҳасига мукобил таҳрирни киритиш ҳукукига эга.
3) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси Спикерининг ўринбосаларини сайлаш тартиби (3-модда) келтирилган. Конунчилик палатаси ўз Спикери ва унинг ўринбосарини сайлайди.
4) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини тайинлаш тартиби (4-модда)да Олий Мажлис тўлик шакллантирилгандан кейин бир ой ичида Президент томонидан кайта кўриб чикилиши айтилган.
5) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини лавозимидан озод этиш тартиби (5-модда) Президент томонидан кўриб чикилиши ва озод килиниши берилган.
6) Вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимини тайинлаш ва тасдиклаш тартиби (6-модда) изоҳланган.
7) Ҳалк депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатларининг вилоят ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими фаолияти устидан назорат килиш вазифалари (7-модда) кайд этилган.
8) Бу конун 2008 йил 1 январидан кучга киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан конунчилик ташаббуси таркибида Олий Мажлис Конунчилик палатасига киритилган «Давлат бошкарувини янгилаш ва янада демократлаштиришнинг ҳамда мамлакатни модернизация килишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конун фукаролик жамиятининг ажралмас кисми бўлган сиёсий партияларнинг ўрни ва аҳамиятини янада оширади.
Юртбошимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузасида давлатимизнинг яқин ва узоқ истиқболига мўлжалланган эволюцион ривожланишнинг мантиқий давоми бўлиб, янги бир даврни бошлаб берди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловларда энг кўп депутатлик ўрнини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партиялар томонидан таклиф этилиши демократик ислоҳотлар йўлидаги ҳаракатларимизнинг изчиллигини яна бир бора тасдиқлайди. Бунда сиёсий партияларнинг ҳокимият учун курашиш ва уларни шакллантириш борасидаги фаолиятлари учун жамиятда реал сиёсий майдоннинг ҳуқуқий асослари яратилади. Айни пайтда, сиёсий партиялар ўз дастурий вазифаларини амалга оширишда партиялараро рақобат муҳитининг янада кучайишига, соғлом сиёсий мухолифатларнинг вужудга келишига ҳамда демократик ислоҳотларни янада чуқурлатиришга хизмат қилади
3.Сайлов тизимлари ва сайлов технологиялари.
Сайлов тизими. Мажоритар типдаги (кўп овоз олган ғолибни аниқловчи) сайлов тизимига эга бўлган жамиятда қоидага биноан икки партиявийлик ёки битта етакчи, устун партия бўлган тизим шаклланади. Пропорционал сайлов тизимлари ҳокимият органларида кўплаб сиёсий кучлар вакиллари бўлишига имконият яратиб, кўп партиявийлик тизими ёки партиялар коалицияси пайдо бўлишига ёрдам беради, янги партиялар тузилишини анча осонлаштиради.
Чет давлатлар тажрибаси сайловда сиёсий партиялар иштирокининг уч модели мавжуд эканлигини кўрсатади:
· номзодларни фақат партиялар қўйиши мумкин (Австрия, Португалия, Ўзбекистон);
· номзодлар фақат сайловчилар томонидан қўйилиши мумкин, партиялар эса бу ҳуқуқдан маҳрум этилган (Буюк Британия, Ҳиндистон);
· сайлаб қўйиладиган мансабдор шахс номзоди нафақат сайловчилар, балки муайян мансабдор шахслар томонидан ҳам қўллаб-қувватланиши лозим (Франция, президент сайловида)1.
Сиёсий партиянинг сайлов чоғида эгаллаган қонунчилик органларидаги вакиллиги депутатлар бирлашмалари фаолиятида давом этади. Партиявий белгига кўра тузиладиган, бироқ шу билан бир вақтда давлат ҳокимияти қонунчилик (вакиллик) органлари доирасида иш кўрувчи депутатлар бирлашмаси сиёсий партияга нисбатан ташкилий жиҳатдан мустақил бўлади. Сиёсий партия ҳокимият муносабатлари тизимида иштирок этувчи жамоат ташкилоти бўлса, фракция қонунчилик органи доирасида ташкил этиладиган партиявий-сиёсий бирлашма ҳисобланади. Партия узоқ номуайян муддатга тузилса, унинг депутатлар бирлашмаси фаолият муддати ушбу бирлашманинг ваколат муддати билан чегараланади. Айни вақтда кўпгина мамлакатлар (масалан, ҳиндистон ва бошқалар)нинг қонунчилигида партия рўйхати бўйича сайланган депутат ўз фракциясидан чиққанлиги учун унинг ваколатларини тугатиш тариқасида сиёсий жавобгарлик назарда тутилади.
Сайлов тизими деганда парламент, ҳокимият ва электорат (сайловчилар) орасида ўзаро муносабатларнинг белгиловчи конун ва коидалар мажмуаси тушунилади. Сайлов тизимлари икки турга бўлинади: мажоритар ва пропорционал. Улар:
n Олий ҳокимият органларига овоз бериш усули бўйича.
n Партиялар сони ва уларнинг аҳамияти бўйича.
n Парламент кўпчилигининг шаклланиш усули бўйича.
n Мажоритар тизимда (кўпчилик тамойилиги асосланган) ҳар бир сайлов округидан битта депутат сайланади. Энг кўп овоз олган номзод `олиб чикади. Сайловлар бир ёки икки боскичдан иборат бўлади. Пропорционал вакиллик тизими парламентдаги ўринлар партиялар рўйхатларида кўрсатилган йиғилган овозлар сонига караб таксимланади. Ҳар бир партия умумхалқ сайловларида тўплаган овозларига мувофик парламентда ўрин олади.
n Сайлов тизими мамлакатнинг партиявий тизимини ҳам белгилаб беради. Бир боскичли мажоритар тизими асосида икки партиявийлик тизими шаклланади. Икки боскичли мажоритар сайлов тизимида мавжуд бўлган муайян партиялар икки коалицияга (иттифок) йиғилишади. Пропорционал сайлов тизими кўппартиявийликни шакллантиради.
Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари ҳамда сайлов тизими қонун йўли билан мустаҳкамлаб қўйилганлиги ва бу ҳуқуқларнинг эркин амалга оширилишини таъминлаш ҳам демократик давлатнинг асосий вазифаларидан биридир. Маълумки, сайлов демократиянинг энг муҳим институти, халқ хоҳиш-иродасини ифодалашнинг асосий шаклларидан бири саналади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси сайлов тизимига алоҳида боб ажратилганлиги мамлакатимизда сайлов тизимига, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини кафолатлашга катта эътибор билан ёндашилганлигидан далолатдир. Конституцияда фуқароларимизнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга эканликларининг эътироф этилиши, шунингдек уларнинг овоз бериш, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланиши назарда тутилганлиги ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлди.
4.Ўзбекистонда сайлов жараёнининг ўзига хос хусусиятлари
Конституция сайлов қонунчилигини тубдан демократик ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий пойдевори сифатида майдонга чиқди. Унга асосан сайловларга оид қонунчилик изчил шакллантирилди ва ривожлантирилди. Жумладан, 1993 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Унда сайловларга доир умум эътироф этилган принциплар, яъни яширин овоз бериш йўли билан тенг, умумий ва тўғридан тўғри сайлов ҳуқуқи, сайловда хоҳиш-иродани эркин билдириш, сайлов ҳудудий, бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида ўтказилишини кафолатлайдиган нормалар акс эттирилди.
1994 йил 5 майда эса мамлакатимизда МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Бу қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистонда фуқароларнинг муҳим сиёсий ҳуқуқи бўлмиш сайлов ҳуқуқини кафолатлашга нақадар катта эътибор қаратилганлигининг ёрқин далилидир. Унда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмаслиги, сайловчиларнинг ўз ҳохиш-иродасини билдиришларини назорат қилишга йўл қўйилмаслиги, сайловчиларга ўз ижтимоий фаолликларини митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқи, шахснинг сайлов ҳуқуқлари суд йўли билан ҳимоя этилиши, сайлов комиссияларининг, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш имконияти кафолатланди.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг ўзига хос хусусиятларидан бири унда сайловнинг мажоритар тизими тартиби белгиланганлигидир.
Мажоритар сайлов тизимида мамлакатнинг барча сайловчилари округларга тенг миқдорда бўлинган бўлади ва ҳар бир округдан биттадан депутат сайланади. Жаҳон тажрибасида бундай тизимнинг уч тури мавжуд бўлиб, уларни шартли равишда нисбий кўпчиликка асосланган тизим, мутлақ кўпчиликка асосланган тизим ва малакали кўпчиликка асосланган тизим деб аташ мумкин.
Нисбий кўпчиликка асосланган мажоритар тизимда сайлов ўтказилган округда овоз бериш натижасида рақибига нисбатан кўпроқ овоз олишга муваффақ бўлган номзод сайланган деб ҳисобланади.
Мутлақ кўпчиликка асосланган мажоритар тизим қўлланилганда, сайланиш учун сайловда иштирок этган сайловчиларнинг оддий, яъни шунчаки кўпчилик овозини олиш кифоя эмас, бунда албатта мутлақ (50 фоиз + 1 овоз) кўпчилик овоз тўплаш лозим бўлади.
Малакали кўпчиликка асосланган мажоритар тизимда сайланиш учун зарур бўлган овозларнинг миқдорига нисбатан қўйиладиган талаб жуда юқори (масалан, овозларнинг учдан икки қисми миқдорида) бўлади. Амалиётда сайловнинг биринчи босқичда овозларнинг бундай миқдорини олишнинг иложи йўқ, шу сабабли бўлса керак, ушбу тизим демократик мамлакатларда деярли қўлланилмайди.
Бизнинг мамлакатимизда дастлабки икки тизим, яъни нисбий кўпчиликка ва мутлақ кўпчиликка асосланган мажоритар тизим амал қилиб келмоқда. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 44-моддаси учинчи қисмида белгилаганидек, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини олган депутатликка номзод депутат этиб сайланган деб ҳисобланади. Ушбу Қонуннинг 45-моддаси иккинчи қисмида белгилаб қўйилишича, такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган депутатликка номзод, башарти уни ёқлаб берилган овозлар сони унга қарши берилган овозлар сонидан кўп бўлса, сайланган деб ҳисобланади.
Мажоритар сайлов тизимида сайловчилар сиёсий партиядан номзоди кўрсатилганларга овоз беришда нафақат унинг сиёсий партияга мансублиги, сиёсий платформасини, балки шахсий, ишчанлик сифатларини ва бошқа фазилатларини ҳам баҳолайдилар. Бу тизим депутатликка номзодларни сайловчиларга яқинлаштиради, сайловчилар ўзларига маъқул келган номзодларга овоз бериш орқали сайлов ҳуқуқларини намоён этадилар.
Шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда мажоритар сайлов тизими жорий этилганлиги сиёсий партияларни сайлов жараёнининг субъектлари қаторидан чиқариб ташламайди. Сиёсий партияларнинг депутатликка ўз номзодларини кўрсатиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятлари сақланади.
1994 йил 25 декабрда демократик қонунларга асосланган ҳолда бўлиб ўтган парламент сайловларида сиёсий партиялар ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Мазкур парламент сайловларида 643 нафар номзод, шу жумладан Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан – 247, “Ватан тараққиёти” партиясидан – 146 ва ҳокимият вакиллик органларидан 250 нафар номзодлар иштирок этганлигининг ўзи том маънода сайловларнинг кўппартиявийлик асосида ўтказилишига замин яратилганлигини кўрсатди.
1994 йилги биринчи чақириқ Олий Мажлисга ўтказилган сайловларда Халқ демократик партиясидан 69 нафар номзод, “Ватан тараққиёти” партиясидан 14 нафар номзод ҳамда ҳокимиятнинг вакиллик органларидан 167 нафар номзод депутат этиб сайландилар.
Олий Мажлисга ўтказилган 1994 йилги сайлов якунлари ва орттирилган тажриба, сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг айрим қоидаларини чет эл амалиёти билан таққослаш натижалари, “Жаҳон сайлов тизимлари фонди”, “ЕХҲТ нинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси” каби халқаро ташкилотларнинг тафсиялари сайлов тизимини ҳамда сайлов қонунчилигини халқаро демократик андозаларига уйғунлигини таъминлаш заруриятини тақозо этди.
Шунинг учун мамлакатимизнинг сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари аксарият ривожланган демократик давлатларда бўлгани сингари сайловлардан сайловларгача бўлган даврларда муттасил такомиллаштирилиб борилди ва ривожлантирилди. Бу табиий тадрижий жараён бўлиб, у бир томондан, мамлакатимизда рўй бераётган муҳим демократик ўзгаришларнинг натижаси бўлса, иккинчи томондан, бу жараённинг ўзи Ўзбекистонда амалга оширилаётган давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги демократик ислоҳотларнинг боришига ҳамда мазмунига таъсир кўрсатди.
1997 йил 26 декабрда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Унда биринчидан, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокини янада кенгроқ таъминлаш мақсадида Олий Мажлис депутатлигига бевосита фуқаролар томонидан ҳам номзод кўрсатиш институти жорий қилинди. Ўзбекистон Республикасининг сайлаш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир фуқароси ёки фуқаролар гуруҳи Олий Мажлис депутатлигига номзод кўрсатиш учун тегишли сайлов округининг камида юз нафар сайловчисидан иборат сайловчилар ташаббускор гуруҳини тузиши мумкинлиги Қонунда мустаҳкамланди. Бу янги қоидаларни жорий этишда Копенгаген Кенгашининг Инсонийлик мезонлари бўйича Конференцияси (1990 йил 29 июнь) ҳужжжатининг тегишли талаблари ҳам эътиборга олинди. Қонундаги бу янгилик ривожланишимизнинг ўша давридаги ҳолати, халқимизнинг хоҳиш-иродаси, шунингдек сиёсий партияларнинг фаоллиги етарли даражада эмаслиги эътиборга олинган ҳолда киритилганлигини эътироф этиш керак. Қонундаги бу қўшимча пировард натижада фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини оширишга ҳам йўналтирилган эди.
Иккинчидан, сайловларнинг ошкоралигини таъминлашда яна бир муҳим қадам қўйилди. Шунга кўра сайлов тўғрисидаги қонунларимизга кузатувчилар институти мақоми тўғрисидаги қоидалар киритилди. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси ҳам янги таҳрирда баён қилинди. Унда сиёсий партиялар, ҳокимиятнинг вакиллик органлари, сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳлари кузатувчилари, оммавий ахборот воситалари вакилларининг, шунингдек чет давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлар кузатувчиларининг сайлов жараёнида номзодлар кўрсатиш ва уларни рўйхатга олишдан бошлаб, овоз бериш, овозларни ҳисоблаш ва сайлов якунларини эълон қилишнинг якуний тартиб-таомиллари тугагунига қадар иштирок этиши назарда тутилди.
Учинчидан, Олий Мажлис депутатлигига номзодларга қўйиладиган талаблар бирмунча мукаммаллаштирилди. Қонуннинг 23-моддаси иккинчи хатбошиси янги таҳрирда берилди. Унга кўра қасддан содир этган жинояти учун илгари судланган фуқаролар депутатликка номзод сифатида рўйхатга олинмаслиги белгиланди. Аввал ҳар қандай жиноят учун судланган бўлса ҳам депутатликка номзод бўла олмас эдилар. Бу билан фуқароларимизнинг пассив сайлов ҳуқуқлари бир мунча кенгайтирилди.
Тўртинчидан, сайлов комиссиялари ҳуқуқий мақомининг кафолатлари ва мустақиллигини таъминлаш мақсадида Қонуннинг 16-моддасига округ сайлов комиссияларининг аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари тавсиясига биноан тасдиқланиши, участка сайлов комиссияларининг аъзолари эса маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиясига биноан тасдиқланиши ҳақидаги янги қоида киритилди.
Бешинчидан, ташвиқотнинг сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шатрларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматлари бундан мустасно), шунингдек пул маблағлари билан қўшиб олиб борилиши таъқиқланди ва бу қоида Қонуннинг “Сайловолди ташвиқоти” деб номланган 25-моддасига киритилди.
Юқоридагилардан ташқари депутатликка номзодларга тенг ҳуқуқлар берилишини қўшимча равишда кафолатлашга ҳамда овоз бериш жараёнини такомиллаштиришга қаратилган бошқа баъзи ўзгартишлар ҳам киритилди.
Олий Мажлисга сайлов ўтказишни кўзда тутувчи қонунчилигимизни демократик тарзда такомиллаштиришнинг навбатдаги босқичи Олий Мажлиснинг 1999 йил 19 августдаги ўн бешинчи сессиясида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар киритиш билан тавсифланди.
Мазкур қонун билан сиёсий партияларнинг Олий Мажлисни шакллантиришдаги ролини оширишга кўмаклашувчи муҳим ўзгартишлар жорий этилди. Олий Мажлис Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининиг таклифига биноан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 46-моддасидаги номзод ўз округида сайловда муваффақиятга эришган тақдирда ҳам, башарти уни номзод этиб кўрсатган сиёсий партия сайловда овоз беришда қатнашган сайловчиларнинг беш фоизидан кам овозини олса, Олий Мажлис депутати этиб рўйхатга олинмаслиги ҳақидаги қоида чиқариб ташланди. Бу билан Копенгаген ҳужжатидаги “қонунда талаб қилинадиган зарур миқдордаги овозларни тўплаган номзодларга парламентда албатта ўрин беришни кафолатлаш” тўғрисидаги шартга қонунларимиз мослаштирилди.
Қонуннинг “Сайловолди ташвиқоти” деб номланган 25-моддасининг иккинчи қисми эса қуйидагича янги таҳрирда баён этилди: “Депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланадиган тартибда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқ берилади. Депутатликка номзодларга ўз сайловчилари билан ҳам йиғилишларда, ҳам сайловчилар учун қулай бўлган бошқа шаклда учрашувлар ўтказишда тенг ҳуқуқ берилади”. Модданинг аввалги таҳририда сиёсий партияларнинг оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишдаги тенг ҳуқуқлиги назарда тутилмаган эди.
Қонуннинг 29-моддасига муҳим тузатиш киритилди. Яъни, бу модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидагича янги таҳрирда берилди: “Сиёсий партия, ҳокимият вакиллик органи, сайловчилар ташаббускор гуруҳи у ёки бу шахсни депутатликка номзод этиб кўрсатиш тўғрисидаги ўз қарорини сайловга кечи билан беш кун қолганда бекор қилиш ҳуқуқига эга, бу шахс Марказий сайлов комиссияси томонидан депутатликка номзодлик мақомидан маҳрум этилиши мумкин. Сиёсий партия, ҳокимият вакиллик органи депутатликка номзодлар кўрсатиш муддати тугагунига қадар Марказий салов комиссиясига янги номзодни рўйхатга олиш тўғрисида таклиф киритиши мумкин.
Рўйхатга олинган депутатликка номзодлар уларни Олий Мажлис депутатлигига номзод этиб кўрсатган сиёсий партия ўз фаолиятини тўхтатган тақдирда ҳам Марказий сайлов комиссияси томонидан депутатликка номзодлик мақомидан маҳрум этилиши мумкин”.
Авваллари эса депутатликка номзод кўрсатган субъект истаган вақтда ўз қарорини бекор қилиши мумкин эди.
1999 йилда Олий Мажлисга бўлиб ўтган сайловларда бешта сиёсий партия ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар кенгашлари билан бир қаторда бевосита фуқаролар ҳам Олий Мажлис депутатлигига номзод кўрсатдилар. Сайлов натижаларига кўра Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 49 нафар депутат, “Ватан тараққиёти” партиясидан 20 нафар депутат, “Адолат” социал-демократик партиясидан 11 нафар депутат, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 10 нафар депутат, “Фидокорлар” миллий демократик партиясидан 34 нафар депутат сайланди. Ҳокимият вакиллик органларидан 107 нафар депутат, сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳидан эса 16 нафар депутат сайланди.
1999 йилги парламент сайловларидан сўнг ўтган давр мобайнида сайлов қонунчилигига киритилган қатор ҳуқуқий меъёрлар сайлов тизимини янада демократлаштирди, умумэътироф этилган демократик тамойиллар асосида сайловлар бўлиб ўтишини таъминлади.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонунга 2000 йил 26 майда яна ўзгартиш киритилди. Олий Мажлис депутати гувоҳномаси ва кўкрак нишонининг депутатларга Марказий сайлов комиссияси томонидан берилиши, округ ва участка сайлов комиссиялари тегишли сайлов округларидан сайланган депутатлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйҳатга олинганидан кейин ўз фаолиятларини тўхтатишлари ҳақидаги нормалар киритилди. Шунингдек қонуннинг 221-моддаси янада такомиллаштирилди. Унга кўра округ сайлов комиссияси ўзига тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу қонун талабларига мувофиқлигини аниқлаб, ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида, такрорий сайлов ёки бўшаб қолган ўринларга Олий Мажлис депутатлари сайлови ўтказилаётган тақдирда эса икки кун ичида сайловчилар ташаббускор гуруҳини рўйхатга олиш тўғрисида ёки рўйхатга олишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши кўзда тутилди.
Маълумки, 2002 йилги умумхалқ референдуми якунларига кўра учта Конституциявий қонун қабул қилинди. Яъни, ” Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Конституциявий қонунлар қабул қилинди. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳуқуқий ҳужжатлар, ўз навбатида, мамлакатимиз парламентига сайлов тўғрисидаги амалдаги Қонун ҳам қайта кўриб чиқилишига олиб келди. Натижада 2003 йилнинг 29 августида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Бошқача айтганда, мамлакат парламентига сайлов тўғрисидаги қонун янгича мазмун касб этди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Қонунни такомилига етказиш чоғида халқаро ҳужжатларда акс эттирилган ва демократик сайловлар ўтказилишини таъминлайдиган барча муҳим нормалар сақлаб қолинди. Бу нормалар яширин овоз бериш йўли билан тенг, умумий ва тўғридан тўғри сайлов ҳуқуқи, сайловда хоҳиш-иродани эркин билдириш, сайловнинг ҳудудий, бир мандатли сайлов округлари, яъни мажоритар тизим бўйича кўп партиявийлик асосида ўтказилишини кафолатлайдиган нормалар, палаталар ваколатларининг бир хил муддатини (беш йил) белгилашга оид қоидалардир. Қонунда сайлов округлари ва участкаларини тузиш тартибини, сайлов комиссияларининг ваколатларини, уларнинг ишини ташкил этиш, сайловолди ташвиқоти, овоз бериш ва сайлов натижаларини аниқлаш тартибини белгиловчи нормалар, шунингдек демократия талабларига жавоб берадиган бошқа бир қанча нормалар сақлаб қолинди ва бунда, табиийки, конституциявий қонунларда белгилаб қўйилган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинди.
Қонун янги таҳририда тузилиши жиҳатдан бирмунча ўзгартирилди. У амалдаги Қонундан фарқли равишда учта бўлимдан иборат бўлди. Биринчи бўлими Қонунчилик палатасига бўлиб ўтадиган сайлов жараёнини тартибга солса, иккинчи бўлим Сенатни шакллантириш тартибини белдилади, учинчи бўлим эса якунловчи қоидалардан иборат бўлди.
Қонуннинг биринчи бўлимида қуйи палата депутатларини сайлаш тартибини белгилашда Олий Мажлис депутатларини сайлаш тартибининг амалдаги асосий қоидалари сақлаб қолинди. Айни пайтда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун талабларидан келиб чиқиб, унга бир қатор принципиал ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Маълумки, Қонунчилик палатаси депутатларининг сони 120 та қилиб белгиланган эди. Шу сабабли амалдаги Қонуннинг 1, 7-моддалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг сони 120 тадан иборат бўлиши ҳамда депутатлар сайлови учун 120 та сайлов округлари тузилиши ҳақидаги нормалар билан ўзгартирилди.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси талабидан келиб чиқиб, унинг 2-моддаси Қонунчилик палатасига депутатликка сайланиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида камида беш йил муқим яшаётган фуқаролар эга бўлиши ҳақидаги норма билан тўлдирилди.
“Ўзбекистон Республикасининг Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонунга кўра Олий Мажлисга бўладиган сайловларни Марказий сайлов комиссияси ўтказади. Шу сабабли қонун лойиҳасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказишда Марказий сайлов комиссиясининг мавжуд ваколатлари сақланиб қолинди. Шу билан бирга унга баъзи янги ваколатлар ҳам берилди. Яъни, ҳар бир сайлов округига тўғри келадиган сайловчилар нормаси Олий Мажлис томонидан эмас, балки Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланадиган бўлди. Шунингдек айрим депутатларнинг ваколатларини ҳақиқий эмас деб топиш масаласи ҳам Олий Мажлис томонидан эмас, балки Марказий сайлов комиссияси томонидан ҳал этилиши мустаҳкамланди.
Маълумки, “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий Қонунда Ўзбекистонда сайловлар ўтказиш муддати белгилаб қўйилган. Яъни, Президент сайлови ва вакиллик органларига бўладиган сайлов, уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши назарда тутилган. Шу сабабли амалдаги Қонундаги “сайловларни тайинлаш” институти чақарилиб, унинг ўрнига “сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилиш” институти жорий қилинди. Яъни, сайлов кампанияси бошланганлиги аввалги чақириқ Қонунчилик палатаси депутатларининг ваколат муддати тугашига кечи билан уч ой қолганда Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши 19-моддада кўзда тутилди.
Шундан келиб чиқиб, депутатликка номзодлар кўрсатиш учун сиёсий партияларнинг ҳужжатлар тақдим қилиши, номзодлар кўрсатиш, депутатликка номзодларни рўйхатга олиш, сайловчиларнинг рўйхатлари билан таништириш муддатлари ва шунга ўхшаш муддатлар сайлов тайинланган кундан эмас, балки сайлов кунигача қолган кундан келиб чиқиб белгиланиши мақсадга мувофиқ деб топилди.
Аввалги таҳрирдаги Қонуннинг 20-моддасига кўра Олий Мажлис депутатлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар ва бевосита фуқаролар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳам эга эдилар. “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги Конституциявий қонунларнинг талабларидан келиб чиқиб, вакиллик органлари томонидан Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод кўрсатиш тартиби олиб ташланди ва шу сабабли амалдаги Қонуннинг 20, 22-моддаларига ва бошқа бир қатор моддаларига тегишли ўзгартишлар киритилди.
Аввалги таҳрирдаги Қонуннинг 23-моддасига биноан эса ҳукумат аъзолари, судьялар, прокурорлар ва бошқа бир қатор мансабдор шахслар депутат этиб сайлангудек бўлсалар, эгаллаб турган лавозимларидан бўшаш тўғрисида ариза берганлари тақдирдагина Олий Мажлис депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинишлари кўзда тутилган эди.
Қонунчилик палатасининг иши депутатларнинг профессионал, доимий фаолият кўрсатишига асосланишини эътиборга олган ҳолда мазкур нормалар чиқариб ташланди. Шу билан бир қаторда Қонуннинг 24-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисига Марказий сайлов комиссиясига депутатликка номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар қаторида депутатликка номзоднинг, башарти у Қонунчилик палатаси депутати этиб сайлангудек бўлса, бажариб турган ишидан (хизматидан) бўшаш тўғрисидаги аризаси ҳам бўлиши лозимлиги кўзда тутилди.
Қонунчилик палатаси депутатлари сайловининг натижаларини аниқлашга бағишланган 44-модданинг тўртинчи қисмига ҳам халқаро тажрибадан, шунингдек сайлов соҳасида тўпланган ўз тажрибаларимиздан келиб чиқиб ўзгартириш киритилди. Яъни, агар сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг ўттиз уч фоизидан ками иштирок этган бўлса, сайлов ўтмаган деб топилиши кўзда тутилди.
Юқоридагилардан ташқари Қонуннинг Қонунчилик палатасига сайлов ўтказишни тартибга солувчи бўлимининг бир қатор моддалари янги демократик нормалар билан бойитилди. 16-моддадаги сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар тегишли Кенгашлар йиғилишида албатта муҳокама қилиниши тўғрисидаги ва шунга ўхшаш бошқа янги қоидалар шулар жумласидандир.
Икки палатали парламент ташкил этилиши муносабати билан қонуннинг иккинчи бўлими тўлалигича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатини шакллантириш тартибига бағишланди. Ушбу бўлим мутлақо янги бўлиб, мазмун ва моҳиятига кўра “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Конституциявий қонунларнинг асосий қоидаларидан келиб чиқди.
Конституциявий қонунларга биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (юқори палата) ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, 84 нафар вакиллик органлари томонидан сайланадиган ҳамда Президент томонидан тайинланадиган 16 нафар Сенат аъзосидан (сенаторлардан) таркиб топди.
Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловлар “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказиладиган бўлди.
Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларга нисбатан белгилангани каби Сенат аъзолигига номзодларга ҳам маълум талаблар қўйилди. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органининг сайлов куни 25 ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган депутати Сенат аъзолигига номзод бўлиши мумкинлиги кўзда тутилди.
Давлат ҳокимияти вакиллик органларининг қўшма мажлисини чақириш, Сенат аъзолигига номзодлар кўрсатиш, шунингдек овоз беришни ўтказиш тартиблари белгиланди. Бу масалаларни ҳал этиш Марказий сайлов комиссияси томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини сайлаш тартиби тўғрисида Низом”да[7] ўз аксини топди.
Юқоридагилар Қонунда Олий Мажлис Сенатини шакллантиришда Марказий сайлов комиссиясига катта ўрин берилганини кўрсатади. Марказий сайлов комиссияси вакиллик органлари қўшма мажлисларида Сенат аъзоларини сайлаш тартиби ҳақидаги Низомни ишлаб чиқибгина қолмасдан, Сенат аъзолари сайловининг якунларини чиқаради. Яъни, Марказий сайлов комиссияси давлат ҳокимияти вакиллик органлари қўшма мажлисларининг ўзига келиб тушган баённомалари асосида, мазкур баённомаларни олган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай Сенат аъзоларини рўйхатга олади.
Агар сайлов давомида, овозларни санаб чиқишда, яширин овоз бериш натижаларини аниқлашда Қонун талабларининг сайлов натижаларига таъсир қилган тарзда бузилишига йўл қўйилган бўлса, Марказий сайлов комиссияси Сенат аъзоларининг сайловини ҳақиқий эмас деб топиши мумкин.
Шунингдек Марказий сайлов комиссияси Сенатни шакллантириш якунлари тўғрисидаги ахборотни ва Сенат аъзоларининг рўйхатини ўн кун ичида матбуотда эълон қилади.
Қонунда худди Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловида бўлгани каби Сенат аъзолари сайловининг якунлари устидан шикоят бериш тартиби белгиланган. Давлат ҳокимияти вакиллик органлари қўшма мажлислари қарорлари, шунингдек Марказий сайлов комиссиясининг Сенат аъзоларининг сайлови тўғрисидаги қарорлари устидан қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят берилиши мумкин.
Қонуннинг 60-моддасига мувофиқ Сенат аъзоларининг такрорий сайловлари агар сайлов ҳақиқий эмас деб топилган бўлса ва такрорий овоз бериш натижасида белгиланган миқдорда Сенат аъзолари сайланмаган бўлса, ўтказилиши кўзда тутилди.
Қонуннинг 61-моддасида бўшаб қолган ўринларга Сенат аъзоларининг сайловини ўтказиш тартиби белгиланди. Бундай сайловлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида ушбу Қонун талабларига риоя этган ҳолда ўтказилади.
Агар Сенат аъзосининг ўрни Сенатнинг ваколат муддати тугашига олти ойдан кам вақт қолганида бўшаб қолса, Сенатнинг янги аъзоси сайлови ўтказилмаслиги мумкинлиги ҳам Қонунда мустаҳкамланган.
2004 йил 27 августда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонунга яна ўзгартишлар киритилди. Унга кўра хотин-қизлар сони сиёсий партиялардан кўрсатилган депутатликка номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши лозимлиги белгиланди. Шунингдек сайлов комиссиялари томонидан сиёсий партиялар, сайловчилар ташаббускор гуруҳлари тақдим этган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш масалаларига доир қоидалар ҳам белгиланди.
2004 йил 3 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонунга кўра яна ўзгартиш киритилиб, у сайлов бюллетенини тўлдириш талаблари, бюллетенда бу ҳақда тушунтиришлар мавжуд бўлиши, такрорий овоз беришда сайловчилар иштирокининг фоизини ҳисобга олиш масалаларига оид қоидалар билан мукаммаллаштирилди.
2004 йил 26 декабрда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов бўлиб ўтди. Унинг натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг барча – 120 депутати сайланди ва рўйхатга олинди.
Сайловларда 489 депутатликка номзод, шу жумладан, сиёсий партиялардан – 435 киши ва сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳларидан – 54 киши иштирок этди.
Сайловлар натижасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сайловчиларнинг энг кўп овозини олди, бу партиядан Қонунчилик палатасига 41 депутат, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан эса 28 депутат сайланди. Шунингдек, “Фидокорлар” миллий-демократик партиясидан 18 киши, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 11 киши, “Адолат” социал-демократик партиясидан 10 киши икки палатали тизимда шакллантирилган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлигига сайланди (Маълумот учун: 2008 йил 20 июлда бўлиб ўтган “Фидокорлар” миллий-демократик партияси ва “Миллий тикланиш” демократик партияларининг қўшма Қурултойида ҳар икки партиянинг бирлашиши тўғрисида қарор қабул қилинди ва ҳозирда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси номи билан фаолият юритмоқда).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан қабул қилинган ва 2008 йил 1 январдан кучга кирган “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни Олий Мажлис сайловига доир қонунчиликнинг демократик жиҳатдан янада такомиллашувига сабаб бўлди. Мазкур Конституциявий Қонун аҳолининг ижтимоий, сиёсий фаоллигини кучайтиришда, чинакам кўп партиявийликни ривожлантиришда, демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришда ғоят муҳим роль ўйнади ва парламентдаги турли сиёсий йўналишларга амал қилувчи партиялар фракцияларининг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаб берди, уларнинг қонун ижодкорлиги иши самарадорлигини оширишда тутган ўрнини, фракциялараро соғлом тортишувини сезиларли даражада оширди. Парламентдаги кўпчиликнинг ва парламентдаги мухолифатнинг ҳуқуқлари қонунчилик йўли билан мустаҳкамлаб қўйилди.
Аввалги чақириқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси таркибида учта партия – ЎзЛиДеП, “Миллий тикланиш” демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси фракцияларининг Демократик блоки тузилди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўзини парламент мухолифати деб эълон қилди. Қонун сиёсий партияларнинг марказда ва жойларда ижро этувчи ҳокимият органларининг шакллантирилишига, уларнинг фаолияти устидан самарали жамоатчилик назорати йўлга қўйилишига фаол таъсир кўрсатиши учун ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратди. Буларнинг барчаси демократик ислоҳотларнинг бутун жараёнига, кўп партиявийлик тизимининг тадрижий ривожланишига, мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтлари мустаҳкамланишига улкан таъсир кўрсатди.
Айни чоғда Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар жараёни, аҳолининг ҳуқуқий ва сиёсий маданияти, фуқаролик жамияти институтларининг етуклик даражаси ўсганлиги ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, вакиллик органлари фаолиятини шакллантириш ва ташкил этишдаги, уларнинг мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишдаги тутган ўрнини мустаҳкамлашда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш масаласини кун тартибига қўймоқда. Буларнинг барчаси мамлакатимизнинг сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада эркинлаштириш ва такомиллаштиришни тақозо этди.
Ўзбекистон Республикасининг Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 19 ноябрда қабул қилинган ва Сенати томонидан 2008 йил 4 декабрда маъқулланган “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунни Президентимиз 2008 йил 25 декабрда имзолади. Ушбу Қонуннинг 2009 йил 1 июлдан кучга кириши белгиланди. Шуни таъкидлаш керакки, мазкур Қонун мамлакатимизнинг демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидан янада ривожланиб боришини таъминлаш борасида улкан аҳамиятга эга бўлган вазифаларни ҳал этишга қаратилган бўлиб, унга асосан 13 та қонунга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу эса мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигини изчил эркинлаштириш ва демократлаштириш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлди.
Ушбу Қонуннинг асосий янги қоидалари қуйидагилардан иборат.
Биринчидан. Мазкур қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддаси биринчи қисмига Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида депутатлик ўринлари сонини 120 тадан 150 тага кўпайтиришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилди. Бунда 135 депутат ҳудудий сайлов округлари бўйича кўп партиявийлик асосида сайланади. Шу аснода сиёсий партияларнинг парламент қуйи палатасидаги вакиллиги кенгаяди, бу эса сиёсий партияларнинг парламентдаги фаолиятини ташкил этиш, мамлакатимизда рўй бераётган ижтимоий, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг самарали қонунчилик базасини шакллантиришдаги роли ва таъсирини янада ошириш манфаатларига мос тушади.
Ўн бешта депутатлик ўрни (бу миқдор мамлакатимизнинг маъмурий-ҳудудий бўлиниши ҳисобга олинган ҳолда белгиланган) ўз сафига кенг жамоатчиликни, мутахассислар, олимлар, шунингдек, шу соҳада фаолият юритаётган нодавлат ташкилотларни бирлаштирган оммавий жамоат ташкилоти – Ўзбекистон экологик ҳаракатига ажратилди. Шу тариқа, сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига янги институт – депутатлик ўринларини квоталаш институти киритилди. Бу ҳозирги босқичда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик вазиятни яхшилаш учун кураш олиб бориш, аҳоли соғлиғини ҳимоя қилиш масалаларининг ғоят долзарблиги билан боғлиқдир. Маълумки, мустақиллик йилларида мамлакатимизда бу соҳада улкан ишлар амалга оширилди. Юртимиздаги бой табиий ресурсларни асраш ва улардан оқилона фойдаланиш, келгуси авлодлар учун соғлом табиий муҳитни сақлаб қолиш учун муайян ишлар қилинмоқда.
Шу билан бирга, ҳозирги глобал экологик муаммолар кескинлашган шароитда марказда ва жойларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик вазиятни соғломлаштиришга қаратилган қонунларнинг оғишмай бажарилиши, бу ишда кенг жамоатчиликнинг фаол иштирок этиши беқиёс аҳамият касб этмоқда. Атроф-муҳит масалаларига доир ҳозирдаёқ қабул қилинган давлат дастурларини амалга ошириш бўйича изчил иш олиб бориш катта аҳамиятга эга. Айниқса, бу соҳадаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришга эътиборни кучайтириш муҳимдир. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги вакиллик Ўзбекистон экологик ҳаракатига табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, уларнинг марказда ва жойларда оғишмай ижро этилишига бевосита, самарали таъсир кўрсатиш имкониятини беради.
Шуни таъкидлаш зарурки, бир қатор ривожланган давлатларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш экологик вазиятни соғломлаштиришни ўзининг асосий мақсади деб билган ташкилотлар ёки ҳаракатлар “яшиллар партияси” деб аталувчи сиёсий партиялар шаклида тузилмоқда. Ҳозирда, ҳеч кимга сир эмаски, бу ташкилотлар ўз олдига сиёсий мақсадларни, ҳокимиятга кириш вазифаларини қўйиб, сайлов кампаниялари натижасида парламентда ўринлар олгач, ўз саъй-ҳаракатларини аввало сиёсий курашларга йўналтириб, экология муаммолари билан, яъни ўзлари тузилаётганда ҳал этишни кўзлаган муаммолар билан амалда шуғулланмай қўймоқдалар.
Ўзбекистон экологик ҳаракати сиёсий ташкилот ҳам, сиёсий партия ҳам эмас. Унинг фаолияти сиёсий қарашларидан қатъи назар, аҳолининг деярли барча қатламлари манфаатларига дахлдор бўлган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг аниқ муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган. Шунинг учун ҳам қонунчиликка Ўзбекистон экологик ҳаракати учун депутатлар ўринларини махсус квоталаш институти жорий этилди. Мазкур янгилик бутун жамият ва давлат учун, ҳар биримиз учун фавқулодда муҳим бўлган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазифаларини ҳал этишда парламентнинг ролини оширишга ҳам кўмаклашади.
Қонунда Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатасига депутатлар сайлаш тартиби, Экологик ҳаракатдан Қонунчилик палатаси депутатлари этиб сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар ва уларнинг парламентдаги фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалалар белгилаб берилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ўзбекистон экологик ҳаракатидан депутатлар ушбу оммавий жамоат ҳаракатининг республика конференциясида яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Экологик ҳаракатдан депутатлар сайлаш муддатлари ва сайловни ўтказиш, шунингдек сайланган депутатларни рўйхатга олиш тартибини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси зиммасига юклатилди. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш очиқ ҳамда ошкора амалга оширилади.
Иккинчидан. Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларидан ҳокимият вакиллик органларига фуқароларнинг ташаббускор гуруҳларидан номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги қоиданинг чиқариб ташланиши сайловга доир қонунчиликдаги яна бир муҳим янгиликдир. Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, сайлов тўғрисидаги аввалги қонун ҳужжатларига мувофиқ сиёсий партиялар билан бир қаторда бевосита фуқаролар ҳам ташаббускор гуруҳлар тузиш ва ўз номзодини қўллаб-қувватловчи муайян миқдордаги имзолар тўплаш орқали депутатликка номзод кўрсатишлари мумкин эди. Бунда ташаббускор гуруҳ томонидан кўрсатилган номзод қандайдир ҳаракат дастурига эга бўлиши шарт эмас эди, унинг ўзини номзод қилиб кўрсатган ташаббускор гуруҳ олдида бирор-бир мажбурияти ҳам бўлмаган. Чунки номзод кўрсатганидан ва номзоди ҳокимият вакиллик органига сайланганидан кейин ташаббускор гуруҳнинг фаолияти тугайди.
Жаҳон тажрибаси шундан далолат берадики, сайлов жараёнларида юқорида тилга олингани каби шаклларда (ўз номзодини кўрсатиш ва бошқалар) иштирок этиш демократик жамият ривожланишининг, уларнинг сайлов тизимлари қарор топишининг дастлабки босқичларига хосдир. Бизнинг мамлакатимизда ҳам ташаббускор гуруҳ томонидан номзод кўрсатиш институти айни сиёсий тизим, сиёсий партиялар эндигина оёққа тураётган, аҳолининг аксарият кўпчилиги сиёсий партияларнинг фаолияти билан қамраб олинмаган бир даврда ривож топди. Ўзбекистонда самарали кўппартиявийлик тизими шаклланган ва ривожланиб бораётган, ижтимоий-сиёсий институтлар юксак етукликка эришган ҳозирги шароитда фуқароларнинг ташаббускор гуруҳи томонидан номзод кўрсатиш институти каби сайловнинг бундай шаклидан фойдаланишга зарурат қолмади. Боз устига, шуни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керакки, номзод кўрсатишнинг ушбу шаклини, яъни сайловчилар ташаббускор гуруҳлари томонидан номзодлар кўрсатиш институтининг қўлланилиши турли бузғунчилар, шу жумладан, уюшган жиноий гуруҳларнинг депутатлик дахлсизлигига эга бўлиш мақсадида ўз вакилини депутатликка номзод қилиб кўрсатиш учун уруғ-аймоқчилик, маҳаллийчилик алоқаларидан фойдаланишига ва, ҳатто, сайловчиларни ноқонуний йўллар билан ўз томонига оғдириб олишига йўл очиб бериши ҳам мумкин эди.
Юқорида баён этилган сабабларга кўра, сайловчилар ташаббускор гуруҳлари томонидан депутатликка номзодлар кўрсатиш институти сайлов қонунчилигидан чиқариб ташланди. Бу ҳол ҳокимият вакиллик органларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этишда, давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг иштироки учун янада кенг имкониятлар яратиб беради. Комил ишонч билан айтиш мумкинки, мамлакатимиздаги депутатликка номзодлар кўрсатишнинг ҳозирги тартиби умумэътироф этилган демократик талаблар ва мезонларга, халқимиз манфаатларига тўла-тўкис мос келади.
Учинчидан. Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига сайловларни анча сезиларли равишда эркинлаштириш ва демократлаштиришга кўмаклашадиган бир қатор ўзгартишлар киритилди.
Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонунга “сиёсий партиянинг ваколатли вакили” институти киритилди. Мазкур нормада депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партия сайлов участкаларида овозларни санаб чиқишда иштирок этиш учун Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланадиган тартибда ўз аъзолари орасидан ваколатли вакил тайинлашга ҳақли эканлиги белгиланган.
Сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлигини Марказий сайлов комиссияси томонидан текшириш жараёнида иштирок этиш ҳуқуқига ҳам эга (Қонуннинг 231-моддаси). Ушбу норма сайловларда холисликни янада кўпроқ таъминлаш ва сайловлар очиқ бўлишининг, уларни ўтказиш жараёнида сиёсий партиялар ҳуқуқларини рўёбга чиқаришнинг қўшимча кафолатларини яратиш имконини беради.
Сиёсий партияларнинг сайловда фаол иштирок этишлари учун кенг имкониятлар яратиб бериш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонунида сайловда иштирок этиш ниятида бўлган сиёсий партияни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олишнинг аввал белгиланган муддати қисқартирилди. Хусусан, аввал ушбу муддат олти ой бўлган бўлса, энди кўпи билан тўрт ойни ташкил этади. Бундан ташқари, муқаддам сиёсий партиялар сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиш учун 50 минг нафар сайловчининг имзосини тўплаши лозим бўлган, энди бу миқдор 40 минг этиб белгиланди.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонун 27-моддасининг “сайловчиларнинг йиғилишлари участка сайлов комиссияси томонидан” ташкил қилинишини белгиловчи қоидалари “сайловчиларнинг йиғилишлари сиёсий партиялар томонидан мустақил равишда” ўтказилишини, “сайловчиларнинг йиғилишлари ўтказиладиган жой ва вақт, қоида тариқасида, участка сайлов комиссиялари билан келишиб” олинишини назарда тутувчи норма билан алмаштирилди. Бундай ўзгариш орқали сиёсий партиялар сайловнинг бутун жараёнига янада фаол таъсир кўрсатишлари учун имконият юзага келади, партиялар ўртасида соғлом рақобатни кучайтириш учун шароит яратилади. Бинобарин, бундай рақобат сайловчиларни сиёсий партияларнинг сайловолди дастурлари билан ҳар томонлама ва кенг таништириш мақсадини кўзлайди.
Янги Қонунда сайлов комиссиялари фаолиятининг очиқ-ойдинлигини таъминлашга қаратилган бир қатор нормалар назарда тутилган. Чунончи, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига киритилган янги қоидага мувофиқ участка сайлов комиссиясининг раиси ёки унинг ўринбосари овозларни санаб чиқиш натижалари баённомасини ўқиб эшиттириши ҳамда мазкур баённомани участка сайлов комиссияси биносида ҳамма танишиб чиқиши учун 48 соатдан кам бўлмаган муддатга осиб қўйиши керак.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига киритилган ўзгартишларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларнинг ишончли вакиллари сони аввалги 5 нафар ўрнига 10 нафаргача кўпайтирилди. Ушбу норма сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларга ўз сайловолди кампанияларини сайловчиларнинг янада кенгроқ доирасини қамраб олган ҳолда фаол ўтказиш имконини беради.
Мазкур қонунда айрим тоифадаги фуқароларнинг сайловда иштирок этишига доир бир қатор чекловлар олиб ташланди. Масалан, аввал амалда бўлган қонунга мувофиқ, жиноятнинг ва тайинланган жазонинг қай даражада оғирлигидан қатъи назар, содир этилган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар депутатликка номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмас эди. Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартишларга мувофиқ мазкур чекловлар қайта кўриб чиқилди. Эндиликда фақат содир этган оғир ва ўта оғир жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқароларгина депутатликка номзод этиб рўйхатга олинмайди.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан киритилган ҳамда Олий Мажлис томонидан қабул қилинган мазкур Қонун сайлов тизимини янада эркинлаштириш ва демократлаштиришда муҳим босқич, мамлакатни янгилаш борасидаги ислоҳотларнинг, унинг кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари изчил олға одимлашининг мантиқий давоми бўлиб қолади.
Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни таъкидлаш мумкинки, икки палатали парламентни шакллантиришни тартибга солувчи сайлов тўғрисидаги қонунларимиз ўзининг қуйидаги муҳим хусусиятиларига эга:
Биринчидан, қонунчилигимизда Олий Мажлис палаталарининг тўғридан-тўғри, поғонали сайлов ва тайинлов асосида шакллантирилиши кўзда тутилди. Хусусан, Қонунчилик палатаси депутатлари тўғридан-тўғри сайлов асосида сайланса, Сенат аъзоларининг асосий қисми халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари орасидан уларнинг қўшма мажлисларида сайланади, муайян бир қисми эса Президент томонидан тайинланиши мустаҳкамланди.
Иккинчидан, сайловга оид миллий қонунчилигимиз меъёрларининг эътиборли жиҳатларидан бири шундаки, уларда сайловнинг умумэътироф этилган демократик принциплари акс этган.
Сайловга оид қонунчилигимизда умумий сайлов ҳуқуқи, яъни 18 ёшга тўлган ҳуқуқий лаёқатга эга бўлган фуқароларнинг сайлаш ҳуқуқига, 25 ёшга кирган фуқароларнинг сайланиш ҳуқуқига эга эканлиги, тенг сайлов ҳуқуқи, яъни фуқароларнинг сайловларда тенглик асосида иштирок этиши ва ҳар бир сайловчи бир овозга эга бўлиши, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи, яъни депутатларнинг фуқаролар томонидан бевосита сайланиши ва ниҳоят яширин овоз бериш принциплари мустаҳкамланган.
Учинчидан, сайловни ташкил этиш ва ўтказишда ҳокимликларнинг ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг муайян тарзда иштирок этиши сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларимизнинг яна бир ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Мисол тариқасида айтиш мумкинки, Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан, сайлов участкалари туман, шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилади.
Қонуннинг 16-моддаси биринчи қисмида белгилаб қўйилганидек, округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг мажлисларида сайланиб, Марказий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади. Участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар эса халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг мажлисларида сайланади ва тегишли округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сайловни ўтказишдаги бундай иштироки сайловчилар учун кўпроқ қулайликлар яратиш, шунингдек сайловнинг ўтказилиши ёки унинг якунлари чиқарилишига мазкур органлар томонидан бўладиган таъсирни камайтириш мақсадида, яъни имкони борича ҳаққоний натижаларга эришиш учун белгиланган.
Тўртинчидан, Марказий сайлов комиссияси мустақил орган бўлиб, мамлакатимизнинг бутун ҳудудида Олий Мажлисга бўлиб ўтадиган сайловларни ташкил этади ва ўтказади. Марказий сайлов комиссиясини тузиш, унинг ваколатлари ва фаолият олиб бориш тартиби қонунда аниқ-равшан белгилаб қўйилган ҳамда барча зарур талабларга жавоб беради.
Сайлов комиссиясининг тизими эса Қонуннинг 9-моддасида таърифлаб ўтилган бўлиб, у хусусан қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Марказий сайлов комиссияси;
- округ сайлов комиссиялари;
- участка сайлов комиссиялари.
Марказий сайлов комиссияси мамлакатимиз сайлов тизимининг таркибида муҳим ўрин тутади.
Шу ўринда Марказий сайлов комиссияси доимий тарзда фаолият кўрсатишини таъкидлаш лозим. Округ ва участка сайлов комиссиялари эса депутатлар рўйхатга олингандан кейин ўз ишини тўхтатади. Марказий сайлов комиссияси Сенатни шакллантиришда иштирок этади, бошқа сайлов комиссияларининг эса Олий Мажлис юқори палатасини шакллантиришга даҳли йўқ.
Қонуннинг яна бир хусусияти унда сайлов комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, котиби ва бошқа аъзолари бирон-бир сиёсий партиянинг аъзоси бўлишлари мумкин эмаслиги белгиланганлигидир. Шунингдек, депутатликка номзодлар ҳам сайлов комиссияларига аъзо бўлишлари мумкин эмас.
Бешинчидан, сайловларнинг кўппартиявийликка асосланганлиги, бу ерда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда сайловчилар ташаббускор гуруҳлари томонидан депутатликка номзодлар кўрсатиш институтининг бекор қилинганлиги эътиборга моликдир. Мазкур институтларнинг бекор қилинганлиги, албатта, сиёсий партиялар томонидан илгари кўрсатилган депутатликка номзодларнинг сайланиш имкониятларининг кескин даражада ошишига олиб келади. Бу ижобий ҳол албатта. Шу зайл партияларнинг сиёсий фаоллигини ҳам оширишга эришилади.
Олтинчидан, мазкур Қонуннинг Сенатни шакллантиришга бағишланган нормаларини ишлаб чиқишда “Ўзбекистон Республикасининг Сенати тўғрисида”ги Конституциявий Қонун талабларига таянилганлиги табиий. Сенатга сайлов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари сайланганидан кейин бир ойдан кечиктирмай, айни шу органлар депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.
Қонунга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, вилоят, туман, шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органининг сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган депутати Сенат аъзолигига сайланиш учун номзод бўлиши мумкин. Овоз бериш натижаларига кўра бошқа номзодларга нисбатан кўпроқ овоз олган Сенат аъзолигига номзодлар, башарти овоз берувчиларнинг эллик фоизидан ортиғи уларни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган деб ҳисобланади. Бу ерда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, парламентимизнинг юқори палатаси аъзоси бўлишнинг қонунда белгиланган ёш чегараси маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органининг баъзи депутатлари Сенатга сайланиш имкониятидан фойдалана олмаслигини англатади. Негаки, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутатлигига номзодлар учун белгиланган чегара йигирма бир ёшни ташкил этади.
2009 йил 27 дeкабрда ўтказилган Ўзбeкистoн Рeспубликаси Oлий Мажлиси Қoнунчилик палатаси дeпутатлари сайлoви ва 2010 йил 10 январь кунги такрoрий oвoз бeриш натижаларига кўра, Тадбиркoрлар ва ишбилармoнлар ҳаракати – Ўзбeкистoн Либeрал дeмoкратик партиясидан 53 нафар, Ўзбeкистoн Xалқ дeмoкратик партиясидан 32 нафар, Ўзбeкистoн «Миллий тикланиш» дeмoкратик партиясидан 31 нафар, Ўзбeкистoн «Адoлат» сoциал-дeмoкратик партиясидан 19 нафар дeпутат сайланди. 15 нафар дeпутат Ўзбeкистoн экoлoгик ҳаракатининг вакилларидир. 150 нафар сайланган дeпутатнинг oрасида 33 нафари ёки 22 фoизи xoтин-қизларни ташкил этади.
Сайланган 150 нафар дeпутатдан 47 киши ёки 31,3 фoизи илгари Қoнунчилик палатаси дeпутатлари бўлган. Бу ҳoлат сайланган дeпутатларнинг нафақат ўз сайлoвчиларининг ишoнчига сазoвoр бўлганидан, қoлавeрса, парламeнтнинг прoфeссиoнал парламeнтни шакллантиришда уларнинг ҳайoтий тажрибаси ва қoнун ижoдкoрлиги амалий кўникмаларидан янада самарали фoйдаланиш имкoниятини бeради. Янги сайланган дeпутатлар кoрпусининг таркибида Қoнунчилик палатасининг прoфeссиoнал xусусияти ўз аксини тoпган. Сайланган дeпутатлар oрасида 34 нафари ёки 22,7 фoизи ҳуқуқшунoслар, 37 нафари ёки 24,7 фoизи – иқтисoдчилар. Умуман, қуйи палата таркибида жамиятнинг дeярли барча қатламлари вакиллари бoр.
Сайлoв жараёни oшкoралиги ва транспарeнтлигига кўп жиҳатдан oммавий аxбoрoт вoситалари, маҳаллий ва xoрижий кузатувчиларнинг фаoлияти катта oмил бўлиб xизмат қилди. Сайлoвга тайёргарлик кўриш ва у қандай ўтаётганлигини 500 дан oртиқ маҳаллий ва 200 дан зиёд xoрижий oммавий аxбoрoт вoситалари ёритиб бoрди. Унда 36 та давлатдан ва тўртта xалқарo ташкилoтдан, xусусан, Eврoпада Xавфсизлик ва Ҳамкoрлик Ташкилoтининг Дeмoкратик институтлар ва инсoн ҳуқуқлари бўйича бюрoси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижрoия қўмитаси, Шанxай Ҳамкoрлиги Ташкилoти, Ислoм кoнфeрeнцияси ташкилoти миссияларидан ташриф буйурган 270 нафардан зиёд кузатувчилар, шунингдeк, дeпутатликка нoмзoдлар кўрсатган сиёсий партияларнинг 60 минг нафардан зиёд кузатувчилари ва вакoлатли вакиллари сайлoв мoнитoрингини юритдилар.
Президентимиз И.Каримов ушбу масалани бугунги кун нуқтаи назаридан баҳолаб, “Ҳoзирги шaрoитдa сиёсий пaртиялaр фуқaрoлaрнинг сиёсий вa ижтимoий фaoллигини oшириш, aҳoлининг aйниқсa сaйлoв жaрaёнлaридa xoҳиш-ирoдaси вa фикрини ифoдaлaш, мaркaздa вa жoйлaрдa дaвлaт ҳoкимияти oргaнлaрини шaкллaнтиришнинг муҳим таъсир ўткaзувчи вoситaсигa aйлaниши aлoҳидa aҳaмият кaсб этaди”, деб таъкидлайди[8].
Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилигида сайловолди ташвиқоти билан боғлиқ ҳуқуқий асослар мустаҳкамланган бўлиб, улар мазкур тадбирнинг тенг, адолатли, очиқ ва ошкора мезонлар асосида олиб борилишини тўла кафолатлайди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ва маҳаллий Кенгашлар сайловининг жараёнларига оид муносабатлар “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги ва бошқа қонунларда сайловолди ташвиқотини амалга оширишга доир нормалар ўрин олган.
Сайлов жараёни ўзига хос хусусиятларга эга турли босқичлардан иборат бўлиб, у барча жараёнлар каби муайян муддатларда кечади ва ўз хусусиятларига кўра, мураккаб, ва айни пайтда бир-бирига боғлиқ бўлган ташкилий-тайёргарлик; фуқароларнинг актив сайлов ҳуқуқини (сайловчилар ҳуқуқи) амалга ошириш; пассив сайлов ҳуқуқини (номзодлар ҳуқуқи) амалга оширишни таъминлашга қаратилган бир қатор масалаларни ўз ичига олади. Сайлов жараёнининг ҳар бир босқичини қонунда белгиланган муддатларда ва талабларга тўлиқ риоя қилинган ҳолда ташкил этилиши пировард натижада бутун сайловларнинг демократик натижаларига ўз хиссасини қўшади. Бунга сайлов жараёни барча иштирокчиларининг эзгу ва муштарак мақсадлари, фаол саъй-ҳаракатлари ва юксак сиёсий-ҳуқуқий онгига таяниш орқали эришилади.
Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилигига мувофиқ, сайлов жараёни бир-бирини тўлдириб ва ривожланиб борувчи бир қанча босқичлардан иборат. Сайлов жараёнининг босқичлари – бу сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун белгиланган даврлар бўлиб, улар доирасида қонунларда кўзда тутилган сайлов ҳаракатлари, шунингдек сайловчилар ва сайловнинг бошқа иштирокчилари ҳуқуқларини амалга оширилишини таъминловчи тартиб-таомиллар ва сайлов ҳаракатлари амалга оширилиб борилади.
Сайлов жараёни ҳам ҳуқуқий, ҳам сиёсий жараён бўлганлиги боис ўзига хос муайян принциплар асосида ташкил этилади. Унга оид қуйидаги: қонунийлик, сайловларни ташкил этиш ва ўтказишни таъминлаш махсус тузиладиган мустақил органлар – сайлов комиссиялари томонидан амалга оширилиши; узвийлик ва кетма-кетлик; сайлов жараёнини тартибга солишнинг изчиллиги; процессуал ҳаракатларнинг муқаррарлиги; ошкоралик (очиқлик); сайловларни ўтказишнинг ҳудудийлиги; бир даражадаги сайлов жараёни қатнашчиларининг тенг ҳуқуқлилиги; ҳужжатлилиги (далилийлик); сайлов жараёнининг молиялаштирилиши.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, сайлов жараёнини моҳиятан узвий боғланган ҳамда даврийликка асосланган қуйидаги асосий босқичларга ажратиш мумкин: Биринчи босқич, сайлов компанияси бошланганлигини эълон қилиш; Иккинчи босқич, сайлов округлари ва участкаларини тузиш; Учинчи босқич, округ ва участка сайлов комиссияларини тузиш; Тўртинчи босқич, номзод кўрсатиш ва уларни рўйхатга олиш; Бешинчи босқич, сайловолди ташвиқоти; Олтинчи босқич, сайловчилар рўйхатини тузиш; Еттинчи босқич, овоз бериш ва сайлов натижаларини аниқлаш; Саккизинчи босқич, сайлов якунларини эълон қилиш ва депутатларни рўйхатга олиш.
Шунингдек, қонунда кўзда тутилган тартибларда ўз мазмун-моҳиятига кўра бир-биридан фарқланадиган такрорий овоз бериш, такрорий сайловлар ўтказиш ҳамда бўшаб қолган ўринларга сайлов ўтказиш каби учта ёрдамчи босқичлар ажратилади.
Сайлов жараёнининг энг муҳим босқичи - сайловолди ташвиқотидир. Ушбу босқичнинг аҳамияти номзодларнинг сайловда ютиб чиқиш учун бутун куч-қуввати, билими ва қобилиятини сарфлаган ҳолда ўзаро соғлом сиёсий рақобат руҳида электоратнинг овози учун кураш олиб боришларида намоён бўлади. Ана шунинг учун ҳам сайловолди ташвиқотини ўтказиш босқичи сайлов жараёнида марказий ўринлардан бирини эгаллайди. Ушбу босқичнинг асосий мақсади сайлов жараёнини юқори даражада очиқлигини таъминлаш ва номзодларга ўз дастурлари тўғрисида сайловчиларга тўлиқ ва ишончли маълумотларни етказиб беришлари учун кенг ва тенг шароитлар яратишдан иборат. Ўз навбатида, сайловолди ташвиқоти босқичини баҳолашнинг асосий юридик мезони бир неча принципларга, яъни сайловолди ташвиқотининг бошланишини ва якунланишини муддати; ташвиқот олиб бориш ҳуқуқининг суистеъмол қилинишига йўл қўйилмаслик; рўйхатга олинган номзод томонидан сайловолди ташвиқоти ўтказиш қоидалари қўпол равишда бузилган ҳолларда сайлов комиссиясининг номзодни рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорини бекор қилиниши каби принципларга риоя қилиш муҳим роль ўйнайди.
Қонунга мувофиқ, сайловолди ташвиқоти депутатликка номзодлар рўйхатга олинган кундан эътиборан бошланади. Бунда номзодларга, сиёсий партияларга оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқ берилади. Сайлов қонунчилигига киритилган янги қоидаларга асосан сайловчиларнинг йиғилишлари сиёсий партиялар томонидан мустақил равишда ўтказилади. Йиғилиш ўтказиладиган жой ва вақт, қоида тариқасида, участка сайлов комиссиялари билан келишиб олинади. Маҳаллий ҳокимият органлари ва жамоат бирлашмалари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари депутатликка номзодларга йиғилишлар ўтказиш учун жиҳозланган хоналар ажратишлари, уларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни ташкил этишда, зарур маълумот ва ахборот материалларини олишда ёрдам кўрсатишлари лозим. Йиғилиш ва учрашувларнинг ўтказиладиган жойи ҳамда вақти ҳақида сайловчиларга олдиндан хабар қилинади. Ташвиқот давомида сиёсий партияларга ўзининг келгуси фаолият дастури билан чиқиш ҳуқуқи берилади.
Депутатликка номзод сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш, сайловолди йиғилишларида сўзга чиқиш, телевидение кўрсатувлари ва радио эшиттиришларида қатнашиш вақтида, ўртача ойлик иш ҳақи сайлов ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан сақланган ҳолда, ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод бўлиш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга, депутатликка номзод рўйхатга олинганидан кейин тегишли сайлов округи доирасида давлат йўловчилар транспортининг барча турларида текинга юриш ҳуқуқига эга, таксидан ва транспортнинг бошқа турлари буюртма йўналишлари бундан мустасно. Сайлов округидан ташқарида яшовчи депутатликка номзод ҳам сайлов округига келиш ва ундан яшаш жойига қайтишда ана шундай ҳуқуқдан фойдаланади.
Миллий сайлов қонунчилигининг сайлов жараёнининг ошкоралиги нуқтаи назаридан унинг энг муҳим масалаларидан бири сайловларни кузатиш имконияти мавжудлигидир. Зеро, кузатув институти сайловнинг очиқ ва ошкора, тўғри ва қонуний ўтишига кўмаклашади, яъни ўзига хос жамоатчилик назоратини амалга оширади. Хорижий ва маҳаллий кузатувчиларнинг иштироки сайлов жараёнининг ҳалоллигини кучайтириши билан бирга, сайловнинг умумийлиги ва тенглиги, овоз беришнинг яширинлиги, шунингдек сайловнинг ошкора, эркин, адолатли ўтказилишида демократик тамойилларнинг янада мукаммалроқ амал қилинишига олиб келади.
Бундан ташқари, 2008 йил 25 декабрда қабул қилинган қонун билан “сиёсий партиянинг ваколатли вакили” деган институт жорий этилди. Унга кўра, депутатликка номзод кўрсатган сиёсий партия сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда иштирок этиш учун Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланадиган тартибда ўз аъзолари орасидан ваколатли вакил тайинлашга ҳақлидир. Бундан ташқари, сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлигини Марказий сайлов комиссияси томонидан текширилиши жараёнида ҳам иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Бу борадаги илғор халқаро тажрибага ва ўзимизнинг тобора такомиллашиб бораётган миллий сайлов амалиёти натижаларига асосланадиган бўлсак, мамлакатимиздаги барча оммавий ахборот воситалари сайловга тайёргарликнинг бориши ва сайлов қандай ўтаётганлигини кенг ёритишлари лозим, деган хулосага келамиз. Зеро, сайловнинг очиқ ҳамда ошкора ўтишини таъминлашда барча турдаги оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамияти бениҳоя каттадир.
Сайловолди ташвиқотини амалга ошириш жараёнида сайловчиларнинг йиғилишлари сиёсий партиялар томонидан мустақил равишда ўтказилиши қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилиши сиёсий партияларга кенг имкониятлар яратиб берди. Бироқ ана шу имкониятлардан фойдаланишда сиёсий партиялар ва депутатликка номзодлар амалдаги меъёрлар талабларига қатъий риоя этишлари лозим. Чунки сайловолди ташвиқоти номзодлар ва сиёсий партиялар ҳамда сайловчилар учун ҳам ниҳоятда муҳим палла. Чунончи, айнан шу даврда депутатликка номзодлар сайловолди ташвиқоти жараёнида ўзининг одоб-ахлоқи, юриш-туриши, қарашлари, билими ва салоҳиятини сайловчилар олдида тўла намоён қилади. Айни чоғда депутатликка номзодлар ва сиёсий партиялар ўз дастурларининг асосий йўналишлари, мазмун-моҳияти ва келгусидаги режалари билан сайловчиларни яқиндан таништирадилар. Таъкидлаш жоизки, сайлов кампанияси жараёнида сайловолди ташвиқотини олиб боришнинг шакл ҳамда усуллари тобора турли-туман ва кенг миқёсга эга бўлиб бормоқда. Шунинг учун ҳам Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзуидаги маърузасида сайлов қонунчилигини ривожлантириш борасида илгари сурган муҳим ташаббусларидан бири сифатида сайловолди ташвиқотининг ҳуқуқий асослари, унинг тушунчаси, олиб бориш шартлари, турлари, рухсат этилган шакл ҳамда усулларини қонун билан белгилаб қўйиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.
Сайлов қонунчилигимизнинг ўзига хос муҳим жиҳатларидан бири шундаки, сайловолди ташвиқоти жараёнида номзодларга ва сиёсий партияларга сайловолди ташвиқотини олиб бориш учун давлат бюджетидан маблағ ажратилади. Мамлакатимизда, сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг парламентда тутган ўрни ва мавқеидан қатъи назар, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда уларга тенг шароитлар яратилиши, тенг эфир вақти берилиши белгиланган.
Ўзбекистон парламент сайлови ҳолати
(2014—2015)
Назорат саволлари.
1. Сайлов деганда нимани тушунасиз?
2. Сайлов тизими ҳақида айтиб беринг?
3. Можаритар сайлов тизими ҳақида маълумот беринг?
4. Ўзбекистоннинг сайлов қонунчилиги ҳақида айтиб беринг?
5. Сиёсий партия ҳақида маълумот беринг?
6. Парламентни шакллантиришда сиёсий партияларнинг иштироки ҳақида маълумот беринг?
7.Пропорционал сайлов тизими ҳақида маълумот беринг?
8. Фракция нима?
9. Кўп партиявий тизимга давлатларни мисол келтиринг?
10.Бир партиявий тизим ва унинг хусусиятлари ҳақида маълумот беринг?
2.3. “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамиятни барпо этишдаги ўрни” мавзусидан кейс
КЕЙС:Парламент мандати учун кураш
Ўқув фани: Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти
Мавзу: “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамиятни барпо этишдаги ўрни”
Кейснинг асосий мақсади: Номзодларнинг маънавий баркамоллиги- инсонларнинг чуқур ва замонавий билим, кенг дунёқарашга, мустақил фикрлаш салоҳиятига эга бўлиши, унинг юксак маънавий камолот соҳиби бўлишининг асосий шарти эканлиги, сайлов жараёнини издан чиқаришга қаратилган жиддий хатарлар борлигини кўрсатиб бериш ҳамда таҳлил қилиш, уларни олиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш
Ўқув фаолиятидан кутиладиган натижалар:
Ø Сайловлар жараёнини издан чиқариш чиқарадиган хатарларни сабабларини кўрсатиб бериш;
Ø Номзодларнинг инсоний ва профессионал фазилатларини ёритиб бериш;
Ø Муаммоли вазифаларни ечишда назарий билимларини қўллаш;
Ø Муаммони аниқлаб, уни ҳал қилишда ечим топиш.
Ушбу кейсни муваффақиятли амалга ошириш учун олдиндан ўқувчилар қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўлмоқлари зарур:
Талаба билиши керак:
Сайлов, партиялар, номзодлар, мухолифат, сиёсий кураш, рақобат, миллий мафкура, ғурур, ор ва номус, виждон, маъсулият, бурч, худбинлик, лоқайдлик, бепарволик.
Талаба амалга ошириши керак:
Ø Мавзуни мустақил ўрганадиган;
Ø Муаммони моҳиятини аниқлаштиради;
Ø Ғояларни илгари суради;
Ø Маълумотларни танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқиб, мустақил қарор қабул қилишга ўрганади;
Ø Ўз нуқтаи назарига эга бўлиб, мантиқий хулоса чиқаради;
Ø Ўқув маълумотлари билан мустақил ишлайди;
Ø Маълумотларни таққослайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради.
Ўқувчи эга бўлмоғи керак:
Ø Коммуникатив кўникмаларга;
Ø Тақдимот қилиш кўникмаларига;
Ø Ҳамкорликдаги ишлар кўникмаларига;
Ø Муаммоли ҳолатлар таҳлил қилиш кўникмаларига.
Манбалардан фойдаланиш учун тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисидаги конституциявий қонуни. // Халқ сўзи. - 2002. - 27 дек.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисидаги конституциявий қонуни // Халқ сўзи. - 2002. - 28 дек.
3. Каримов И.А. Танланган асарлар тўплами. Т.:”Ўзбекистон”, 1996-2009 йй.
4. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: «Маънавият», 2008
5. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. Т. -Ўзбекистон. 2010.
6. Сиёсат назарияси, Т.: Университет, 2003
7. Эргашев И. ва бошқалар. Политология. Ўқув қўлланма. -Т:, Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2002.
8. Т.Т.Алимардонов. Эркинлик руҳи. Т.: “Nishon-Noshir”, 2015.
9. М.Қирғизбоев. Сиёсатшунослик. Т.: Янги аср авлоди. 2013.
10. В.П.Пугачев, А.И.Соловьев, Сиёсатшуносликга кириш, «Янги аср авлоди» (ўзбекча нашри), Т.: 2004.
11. Парламентаризм: ҳорижий мамлакатлар тажрибаси.Т, 2002.
12. Бобоев . Демократик Конституциянинг ижтимоий-ҳуқуқий қирралари. - Т., 2000.
13. Одилқориев Ҳ.Т, Тультеев И.Т. “ Икки палатали парламент ”- Т : Ўзбекистон. 2005.
Технологик хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда кейснинг тавсифномаси:
Ушбу кейснинг асосий манбаи кабинетли, лавҳали бўлиб, ҳаётий вазиятлар асосида баён этилган.Кейснинг асосий объекти шахсгайўналтирилгандир.Бу ташкилий институционал кейс бўлиб, маълумотлар вазиятлар ва саволлар асосида тузилган.Ҳажми ўртача, тизимлаштирилган бўлиб, дидактик мақсадларига кўра,кейс муаммоларини тақдим қилишга, уларни ҳал этишга, таҳлил қилишга ва баҳолашга қаратилган.
Кириш
“Парламент мандати учун кураш” кейси “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамиятни барпо этишдаги ўрни”мавзуси асосида Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанидан муаммоли вазиятларни ҳал этиш бўйича амалий машғулотда “Кейс стади”га асоланган ўқитиш технологияси асосида ишлаб чиқилган.
Қуйидаги кейс сайлов жараёнларини издан чиқарадиган хатарлар ва уларни олдини олиш йўлларини ишлаб чиқишга имкон яратади.Ушбу кейсни муваффақиятли амалга ошириш учун мавзу бўйича етарли билим ва кўникмаларига эга бўлиши зарур.
Тавсия этилган кейсни ечиш қуйидаги натижаларга эришишга имкон яратади:
Ø Ўзлаштирилган мавзу бўйича билимларни мустаҳкамлаш;
Ø Муаммонинг ҳамда қабул қилинган ечимнинг индивидуал ва гуруҳий таҳлилида билим ва кўникмаларни қайта топшириш;
Ø Мантиқий фикрлашни ривожлантириш;
Ø Мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини эгаллаш;
Ø Ўқув ахборотларини ўзлаштириш даражасини текшириб кўриш;
Ø Бепарволик ва лоқайдликка йўл қўймаслик, ҳушёрлик ва жонкуярлик
(Муаммоли вазият)
Сайловлар доимо овоз бериш билан боғлик. Аммо ушбу тушунчалар канчалик якин бўлмасин, улар муҳим фаркларга ҳам эга. Одатда, сайловлар конституция ва бошка конунларда мустаҳкамланган давлат органлари таркибини сайлашнинг нисбатан доимий сайлашнинг нисбатан доимий, даврий жараёни ҳисобланади. Овоз бериш эса ҳар доим ҳам сайловлар билан боғлик эмас. У овоз беришнинг турли шаклларида ишлатилади.: референдумлар, сўровлар, мажлисларда, карорлар кабул килишда.
Фукаролик демократик давлат барпо этишнинг муҳим шарти фукароларнинг давлат ишларида эркин ва фаол иштирок этишлари билан ифодаланади. Ушбу жараёнда фукароларнинг ҳоҳиш-истаклари, биринчи навбатда, сайов жараёнлари билан ифода этилади. Шу боис, мазкур масалага алоҳида эътибор каратиш долзарб масалалар сирасига киради.
Дунё мамлакатларида, жамиятнинг тараккиётига таъсир этувчи, мамлакатнинг ҳакикий киёфасини кўрсатувчи ҳолатлар орасида сайловнинг роли алоҳидалигини эътироф этиш жоиздир. Биринчидан, сайловлар кишилар ва ижтимоий гуруҳларнинг ўз манфаатларига мос талабларини бир тизимга келтириш кобилиятига эга бўлган муассасалар аҳамиятини оширади.
Иккинчидан, сайловларда жамиятдаги турли гуруҳларнинг соғлом ракобати таъминланганлиги туфайли улар сиёсий мазмундаги низо ва келишмовчиликларни бартараф этишнинг асосий механизми ҳисобланади.
Учинчидан, сайловлар сиёсий тартибни конунийлаштиришнинг самарали воситасидир. Улар аҳоли манфаатларини ҳимоя килувчи сиёcий партиялар фаолияти туфайли экстремистик ҳаракатларни чеклайди.
Тўртинчидан, сайловлар сиёсий ижтимоийлашув воситасидир. Сиёсий партияларнинг сайловолди дастури ҳамда тарғибот учун ОАВдан фойдаланиш сайловчилар сиёсий фаоллигининг ошишини таъминлайди.
Сайловлар сиёсий ва ижтимоий ҳаётда тез-тез учраб турадиган ҳодисалардан биридир, чунки улар ҳокимиятнинг хилма-хил институтларига ва даражаларига ёйилади: парламентга, президентга, ҳокимиятнинг вакиллик ҳамда маҳаллий органларига. Электорал шаклларининг турли хиллиги фукаролар олдида сиёсий фаолликни кўрсатиш ҳамда давлат ва жамият ишларига таъсир кўрсатиш учун кенг имкониятлар очади.
Аммо, сайлов жараёнларида кўрсатилган номзодлар электоратни ёлғон ваъдалар билан алдаш, овозларни сотиб олиш, гуруҳбозлик ва маҳаллийчилик асосида сайловчиларни ўз томонига ағдариб олиш, тегишли шахсларга пора бериб овозларни қалбакилаштиришгача бўлган сайлов жараёнларини издан чиқарадиган ноқонуний хатти ҳаракатлар қиладилар.Бундай шахсларнинг парламентдан ўрин эгаллаганудек бўлса, давлат даражасида маҳаллийчилик, коррупция каби ҳолатларни келтириб чиқаришади.Бундай номзодлардан доимо огоҳ бўлишимиз керак.
II.Амалий вазиятни босқичма босқич таҳлил қилиш ва ҳал этиш бўйича талабаларга услубий кўрсатмалар.
2.1 Ўқувчиларга йўриқнома
Иш босқичлари |
Маслаҳатлар ва тавсиялар |
1.Кейс ва унинг ахборот таъминоти билан танишиш |
Аввало кейс билан танишинг.”Парламент мандати учун кураш”ҳақида тушунча ҳосил қилишингиз учун бутун ахборотни диққат билан ўқинг.Ўқиш вақтида вазиятни таҳлил қилишга шошилманг. |
Берилган вазият билан танишиш |
Маълумотни диққат билан ўқинг.Вазият тавсифидаги асосий тушунча ва ибораларга диққат қилинг.муаммоли вазият тавсифида берилган далилларни санаб ўтинг ва қайсисини аниқлаштирилиши лозимлигини аниқланг |
3.Муаммоли вазиятни таҳлил қилиш |
Асосий муаммо ва кичик муаммоларга эътибор қаратинг.Асосий муаммо: Парламент мандати учун курашиш.Қуйидаги саволларга жавоб беришга ҳаракат қилинг: 1.Сайлов жараёнларига таҳдид соладиган қандай иллатлар мавжуд? 2.Вазиятдаги бепарволик, лоқайдлик туфайли вужудга келган салбий иллатларни ажратиб олинг ва муаммонинг келиб чиқиш сабаблари, уларни олдини олиш йўллари ҳақида фикр юритинг. 3.Сайловчи сифатида биз қандай фазилатларга эга бўлишимиз керак? Асосий муаммо нимага қаратилганини аниқланг ва асосий мазмунини ажратиб олинг.Муаммоли вазиятнинг барча томонини таҳлил қилинг ва олдимизда турган вазифаларни кўрсатиб беринг |
4.Муаммоли вазиятни ечиш усул ва воситаларини танлаш ҳамда асослаш |
Ушбу вазиятдан чиқиб кетиш ҳаракатларниизлаб топиш учун “Муаммоли вазият” жадвалини тўлдиринг, муаммони ечиш учун барча вазиятларни кўриб чиқинг, муқобил вазиятни яратинг. Аниқ ечим вариантларни танлаб олинг, муаммонинг аниқ ечимини топинг.Жадвални тўлдиринг.Натижани ёзма равишда илова этинг |
2.2 “Муаммоли вазият” жадвалини тўлдиринг
Вазиятдаги муаммолар тури |
Муаммоли вазиятнинг келиб чиқиш сабаблари |
Вазиятдан чиқиб кетиш ҳаракатлари
|
Парламент мандати учун кураш (овозларни сотиб олиш) |
|
|
2.3 Кейс билан ишлаш натижаларини ёзма шаклда илова этилади
Кейс стади учун ёзма талаблар 1.Иш А4 стандартдаги вароғнинг бир томонида ёзма тезис шаклида ёзилиши керак. 2.Ёзма ишни жиҳозлаш тартиби: Биринчи бетда, ўнг томонда ўқувчи исми, шарифи ва гуруҳини ёзиши керак; Вароғнинг марказида кейснинг мавзуси ёзилади; Кейин эса кейс билан ишлаш натижалари тезис шаклида ёзилади. |
Аудиториядан ташқарида бажарилган иш учун баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари
Ўқувчилар рўйхати |
Асосий муаммо ажратиб олиниб, тадқиқот объекти аниқланган Мак.6 б |
Муаммоли вазиятнинг келиб чиқиш сабаблари аниқ кўрсатилган Мак. 4 б |
Вазиятдан чиқиб кетиш ҳаракатлари аниқ кўрсатилган Мак. 10 б |
Жами Мак. 20 б |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2.6 Аудиторияда бажарилган иш учун баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари
Гуруҳлар рўйхати |
Гуруҳ фаоли Мак.1 б |
Маълумотлар кўргазмали тақдим этилди Мак 4 б |
Жавоблар тўлиқ ва аниқ берилди Мак 5 б |
Жами Мак 10 б |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
8-10 балл-аъло
6-8 балл-яхши
4-6 балл-қониқарли
0-4 балл-қониқарсиз
2.7 Кичик гуруҳларда ишлаш қоидаси
1. |
Талабалар ишини бажариш учун зарур билим ва масалаларга эга бўлиши керак. |
2. |
Гуруҳларга аниқ топшириқлар берилиши керак. |
3. |
Етарли вақт ажратилиши керак. |
4. |
Фикрлар чегараланмаганлиги ва тайзиққа учрамаслиги ҳақида огоҳлантирилиши керак. |
5. |
Гуруҳ иш натижаларини қандай тақдим этишини аниқ билишлари ва ўқитувчи уларга йўриқнома бериши лозим. |
6. |
Нима бўлганда ҳам мулоқотда бўлинг, ўз фикрингизни эркин намоён қилинг. |
-
2.9 Ўқув-услубий ҳужжатлар
Сайлов жараёнларига раҳна солаётган салбий иллатлар
Эгоцентризм |
|
Худбинликни бир кўриниши бўлиб, фақат ўзини, ўз манфаатларини ўйлаб яшаш, бошқа ҳеч нарсани тан олмасликни билдиради. |
Худбинлик |
|
Ўз шахсий манфаатларини жамият ва давлат манфаатларидан устунт қўйиш. |
Лоқайдлик |
|
Атрофида кечаётган жараёнларга, жиноятларга бефарқлик, кўриб кўрмаганга олиш, ўзини олиб қочиш. |
Бошқаларни менсимаслик |
|
Ўзидаги айрим сифатларни мутлақлаштириб, бошқалардан ўзини юқори қўйиш. |
III.Ўқитувчи томонидан кейсни ечиш ва таҳлил қилиш варианти
Кейсдаги асосий муаммо-Парламент мандати учун кураш
1. Кейс ва ахборот таъминоти билан танишиш.
2. Берилган вазият билан танишамиз.
3. Муаммоли вазият таҳлили.
4. Ўтказилган таҳлиллар ва натижалар.
5. Якуний хулоса.
IV. Муаммоли вазиятларни ҳал этиш бўйича амалий машғулотда ўқитиш технологияси.
Мавзу, соат |
Таълим олувчилар сони_____ |
Мавзу |
Парламент мандати учун кураш жараёнидаги муаммолар, дунёқараш тарбияси ва уларнинг ечими |
Амалий машғулот режаси |
1.Кейс мазмунига кириш. 2.Ўқувчилар билимларини фаоллаштириш учун блиц сўров ўтказиш. 3.Муаммони ва уни ечиш вазифаларини аниқ ифода этиш. 4.”Кейс стади”нинг гуруҳларда ечиш. 5.Натижалар тақдимоти ва муҳокамасини ўтказиш. 6.Муаммони “Т-схема” жадвали асосида таҳлил этиш. 7.Якуний хулоса чиқариш.эришилган ўқув натижаларига кўра ўқувчилар фаолиятини баҳолаш. |
Машғулотнинг мақсади: Ёшларни ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлигини ошириш, уларда дахлдорлик ҳиссини шакллантириш ва баркамол инсонлар этиб тарбиялаш |
|
Педагогик вазифалар |
Ўқув фаолияти натижалари |
Кейс мазмунини мустақил ўрганиш учун асос яратади; Парламент мандати учун кураш муаммосига оид вазият билан таништиради; Муаммони ажратиб олишга, таққослашга, таҳлил ва умумлаштиришга кўмак беради; Муаммони ҳал этиш аниқ ҳаракатлар кетма кетлигини тушунтириб беради; Муаммоли вазифаларни ечишга шарт шароит яратади; Мантиқий хулоса чиқаришга кўмак беради. |
Кейс мазмуни билан олдиндан танишиб, ёзма тайёргарлик кўради; Парламент мандати учун кураш муаммосини ечиш бўйича аниқ вазиятлар кетма кетлигини аниқлайдилар; Муаммоли вазифаларни ечишда назарий билимларини қўллайди; Муаммони аниқлаб, уни ҳал қилишда ечим топади; Якуний мантиқий хулосалар чиқаради. |
Ўқитиш усуллари ва техникаси |
“Кейс стади”, “Блиц сўров”, “муаммоли вазият”, “Т схема”, “Баҳс мунозара” |
Ўқитиш воситалари |
Маркерлар, қоғозлар, доска, бўр |
Ўқитиш шакллари |
Индивидуал ва гуруҳларда ишлаш |
Ўқитиш шарт шароити |
Техник воситалар билан таъминланган аудитория |
Мониторинг ва баҳолаш |
Оғзаки назорат, савол жавоб, ўз ўзини назорат қилиш, рейтинг тизими асосида баҳолаш |
4.2 Амалий машғулотнинг технологик харитаси
Иш жараёнлари вақти |
Фаолият мазмуни |
|
ўқитувчи |
Ўқувчи |
|
Тайёрлов босқичи |
Мавзуни, вазият мазмунини аниқлайди, информацион таъминот, “кейс стади”ни рамийлаштиради, кейсни кўпайтириш муаммосини ҳал этади, тайёргарлик кўриш, тавсия этилган адабиётларни ўқиб ўрганишни тавсия этади. |
Тинглайдилар |
1босқич.Мавзуга кириш(10 мин) |
1.1 Ўқув машғулоти мавзуси, мақсади, вазифалари ва ўқув фаолияти натижаларини айтади, долзарблиги ва аҳамиятига тўхталиб ўтади. 1.2 Мавзу бўйича таълим олувчилар билимларини фаоллаштириш мақсадида блиц сўров ўтказилади. 1.3 “кейс стади” вазифаси билан таништиради ва ўқувчиларга материалларни тарқатиб чиқади |
1.1 тинглайдилар
1.2 саволларга жавоб берадилар.
1.3 танишадилар |
2 босқич.Асосий (60 мин) |
2.1 кейсда бор материалларни муҳокама қилишни ташкиллаштиради, диққатни кейс биланишлаш қоидаларига, муаммони ечиш алгоритмига ва вазифаларни аниқлаштиришга қаратади. 2.2 Мустақил равишда уйда ёзиб келинган вазият таҳлилини ўтказишни таклиф қилади. 2.3 Талабаларга 3 та кичик гуруҳларга ажратади.Мавзу бўйича тайёрланган топшириқларни “Муаммоли вазият” услубидан фойдаланилган ҳолда тарқатади. 2.4 Кичик гуруҳларда кейс билан якка тартибда бажарилган ишлар натижасини муҳокама қилишни ташкиллаштиради.Ёрдам беради, диққатларини кутилган натижага жалб қилади. 2.5 Ҳар бир гуруҳ топшириқларни ватман қоғозга тушириб, тақдимотни ўтказишда ёрдам беради, изоҳ беради, билимларини умумлаштиради, хулосаларга алоҳида эътибор беради. 2.6 Талабалар фикрларини умумлаштириб, муаммодан келиб чиққан ҳолда, “Т схема” жадвалидан фойдаланиб, муаммо ечимини топишга йўналтиради. 2.7 Талабаларнинг тақдимотида кўрсатилган фикрларни умумлаштиради. |
2.1 муҳокама қиладилар
2.2 вазиятни мустақил равишда таҳлил қиладилар
2.3 . Гуруҳларга ажралади, ёзиб оладилар, топшириқлар устида ишлайдилар.
2.4 фаол қатнашадилар.
2.5 Жамоа бўлиб, бажарилган ишнинг тақдимотини ўтказадилар, мунозара юритадилар, қўшимча қиладилар, баҳолайдилар, хулоса чиқарадилар.
2.6 Тинглайдилар, гуруҳларга берилган топшириқларни бажарадилар, тақдимотни ўтказадилар, мавзу бўйича якуний хулоса чиқарадилар 2.7 тинглайдилар |
3-босқич.Якуний (10 мин) |
3.1 Иш якунларини чиқаради.Фаол ўқувчиларни баҳолаш мезонлари орқали рағбатлантиради. 3.2 Тавсия этилган муаммо ечимларига изоҳ беради.Яна бир бор “Кейс стади”нинг аҳамиятига атрофлича тўхталиб ўтади. |
3.1 Эшитади, аниқлайдилар
3.2 тинлайдилар |
Ушбу “Кейс” технологияси асосида мавзуни ўқитиш талабаларда мустақил фикрлаш имкониятини кенгайтиради, қарор қабул қилиш ва ҳар бир жараёнга маъсулият ҳамда дахлдорлик хисси билан ёндошишга ўргатади.
2.4. Назорат топшириқлари (ЖН, ОН, ЯНлар бўйича саволлар ва тестлар).
Жорий, оралиқ ва якуний назорат учун саволлари.
1. Сайлов деганда нимани тушунасиз?
2. Сайлов тизими ҳақида айтиб беринг?
3. Можаритар сайлов тизими ҳақида маълумот беринг?
4. Ўзбекистоннинг сайлов қонунчилиги ҳақида айтиб беринг?
5. Сиёсий партия ҳақида маълумот беринг?
6. Парламентни шакллантиришда сиёсий партияларнинг иштироки ҳақида маълумот беринг?
7.Пропорционал сайлов тизими ҳақида маълумот беринг?
8. Фракция нима?
9. Кўп партиявий тизимга давлатларни мисол келтиринг?
10.Бир партиявий тизим ва унинг хусусиятлари ҳақида маълумот беринг?
11.Парламентга таъриф беринг?
12.Қонунчилик палатаси ҳақида маълумот беринг?
13.Сенатни таркибини шакллантириш тартибини тушунтириб беринг?
14.Сайловлар демократия кўзгуси деганда нимани тушунасиз?
15.Ўзбекистонда фаолият юритаётган сиёсий партиялар ҳақида маълумот беринг?
16.Ўзбекистон экологик ҳаракати ҳақида маълумот беринг?
17.Бевосита ва билвосита демократия ҳақида тушунча беринг?
18.Парламент ислоҳотлари ҳақида маълумот беринг?
19.Ўзбекистон Президенти сайлови ҳақида тушунча беринг?
20.Сайловчилар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати ҳақида маълумот беринг?
21. Сайловларнинг жамият ва давлат тараққиётидаги аҳамиятини тушунтириб беринг?.
22.Ўзини-ўзи бошқариш органлари раислари(оқсоқоллари) ва унинг маслаҳатчилари сайловларини тушунтириб беринг?.
23.Номзодларнинг ваколатли шахслари ҳақида маълумот беринг?
24.Электорат ҳақида тушунча беринг?.
25.Сайлов тўғрисидаги қонунларни бузганлик учун жавобгарлик асосларини тушунтириб беринг? Юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари
26.Сайловда иштирок этадиган партияларга қўйиладиган талабларни тушунтириб беринг?
27.Референдиум ҳақида тушунча беринг?
28.Кузатувчилар мақоми ҳақида тушунча беринг?
29.Марказий сайлов комиссияси ҳақида маълумот беринг?
30.Округ ва участка сайлов комиссиялари ҳақида
маълумот беринг?
Тест топшириқлари!
1. Сайловларга берилган тўғри жавобни топинг?
А Сайловлар – замонавий сиёсатнинг муҳим таркибий қисмидир. Сайловлар муайян қоидалар ёрдамида фуқаролар сиёсий иродасини баён этиш орқали ҳокимият ва бошқарув органларини шакллантириш услубидир
В. Корпоратив ва мажбурият муносабат.
С. Давлат ҳуқуқларини фуқароларга ўтиши билан боғлиқ бўлган муносабат.
Д. Мулкий муносабатлар мол-мулкнинг маълум шахсларга тегишлилиги билан боғлиқ бўлган муносабатларга бўлинади.
2. Демократик давлат барпо этишнинг муҳим шарти?
А. демократик давлат барпо этишнинг муҳим шарти фукароларнинг давлат ишларида эркин ва фаол иштирок этишлари билан ифодаланади.
В. ННТларнинг мажудлиги
С. Демократик институтлар фаолиятида иштирок этиш
Д. Мажбуриятларнинг мавжуд бўлиши.
3 Сайлов ҳукукининг демократик тамойиллари?
А. Умумийлик, Тенглик,.
В. Сайловларнинг махфийлиги.
С Тўғри (бевосита) овоз бериш.
Д.А, В, С.
4.Сайлов жараёнига берилган тўғри таърифни топинг?
А. Давлат органларига сайловлардан аввал ва сайлов вактида ташкил килинадиган турли тадбирлар бир сўз билан “сайлов жараёни”, деб аталади..
В.Давлат субъектлари билан бўладиган жараён.
С. Сайлов жараёни - бу конунчиликда белгиланган тартибга кўра сайловларни ташкил этиш ва ўтказишдир
Д. А ва С.
5. Консенсус нима?
А Консенсус – «розилик», «иттифоқлик», «бирлик» маъноларини англатади
В. Консенсус уюшиш ва сафарбарлик
С. Консенсус рақибларни йўқ қилиш
Д. Консенсус конфликт тури.
6. Сайлов тизимининг муҳим турлари тўғри кўрсатилган жавобни кўрсатинг?
А.Хусусий ишларга бошқаларнинг ўзбошимчалик билан аралашувига йўл қўйилмаслиги тури.
В. Сайлов эркинлиги тури .
С. Сайлов тизимининг икки муҳим тури – мажоритар (мукобил) ва пропорционал (вакиллик), ҳамда уларнинг уйғунлигидан келиб чикувчи аралаш шакли мавжуд
Д.Фуқаролар ўзларининг ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилиш ва бузилган ҳуқуқларини тиклаш принципи тури.
7. Мажоритар тизим хусусиятини аниқланг?
А. Табиати ва мазмунига овоз олиш
В. Мажоритар тизим – бу номзод ёки партиянинг сайланиши учун муайян округ ёки мамлакат микёсида кўп овоз олиши зарур бўлади. Кам овоз олганлар эса ҳеч кандай мандат ололмайди
С.Тартибга солиш предметига асосланадиган тизим
Д.Фарқ қилмайди.
8. Пропорционал сайлов тизими хусусиятини аниқланг?
А. Битта партиядан сайланадиган депутатлар мандатига асосланади
В. Иккита мандатли
С. Учта мандатли
Д. Пропорционал сайлов тизими моҳияти партиялар ёки сайлов коалицияларининг олган овозларига мутаносиб равишда мандатларни таксимлаш ётади.
9. “Сайловлар жараёнида ҳар кайси давлат, ҳар кайси жамиятда эркин тафаккур, хилма-хил фикрлар, одамларнинг хоҳиш-иродаси, орзу-умидлари, ижтимоий кайфиятлар, шу билан бирга, сиёсий ҳаракатлар ва кучларнинг интилишлари, айникса, яккол намоён бўлади”.Ушбу таъриф муаллифини аниқланг?
А. Каримов И.А.
В. Ф.Д. Рузвельт
С. Уистон Черчилль
Д. Борис Ельцин
10.Конунчилик палатасида Экологик ҳаракат вакиллигини ташкил этишдан мақсад?
А. Ўзбекистоннинг ҳозирги ва келажак авлодларининг кулай атроф-муҳит, соғликни саклаш.
В. Атроф-муҳитни муҳофаза килиш, табиат захираларидан окилона фойдаланиш
С. Аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ҳукукларини рўёбга чикариш ва уларга сўзсиз риоя килиш учун кенг имкониятлар яратишдан иборат.
Д. А, В, С.
11. Қайси хужжатга мувофик, Конунчилик палатасидаги депутатлик ўринлари сони 120 тадан 150 тага ошди.?
А.Ўзбекистон Республикаси Конституция.
В. «Сайлов тўгрисидаги конун хужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим конунларига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш хакида»ги Ўзбекистон Республикаси Конуни.
С.Сайловларни ташкил этиш тўғрисидаги нормага мувофиқ.
Д.БМТ уставига мувофиқ.
12.Сиёсий партия ўзининг сайловда иштирок этишини кўллаб-кувватловчи камида нечи минг сайловчининг имзосини тўпласа, депутатликка номзодлар кўрсатиши назарда тутилган ?
А.30 минг
В. 100 минг
С. 50 минг
Д. 40 минг
13. Императив нормалар деб…………………………………………..?
А. Маълум бир ҳуқуқий муносабатда қатнашувчиларнинг эрклари билан ўзгартирилиши мумкин бўлган нормаларга айтилади
В. Маълум бир ҳуқуқий муносабатда қатнашувчиларнинг эрклари билан ўзгартирилиши мумкин бўлмаган нормаларга айтилади
С. Маълум бир ҳуқуқий муносабатда қатнашувчиларнинг эрклари билан ўзгартирилиши мумкин бўлмаган, қатъий ҳарактерда бўлган, қатъий буйруқ берадиган нормаларга айтилади
Д. Тарафларнинг ўз ихтиёри билан тўлдирилиши мумкин бўлган нормаларга айтилади.
14.Ўзбекистонда фаолият юритаётган сиёсий партияларнинг сони?
А. 10
В. 4
С.50
Д. Тўғри жавоб йўқ
15. Субъектив ҳуқуқлар ўз ҳаракатларига кўра қандай бўлиши мумкин?
А. Мулкий
В. Ташкилий
С. Имтиёзли
Д. Мулкий ёхуд номулкий.
16. Сайловчилар рўйхатга киритиш тартиби қандай?
А. Маҳалла комитетлари томонидан
В. Фуқаролар йиғини томонидан
С. Сайловчилар рўйхати ҳар бир сайлов участкаси бўйича участка сайлов комиссияси томонидан тузилади ва уни комиссия раиси билан котиби имзолайди
Д. А ва В.
17. Сайловчилар рўйхатига кимлар киритилади?
А. Ўзбекистон фуқаролари
В. Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар
С. А ва Д
Д. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўладиган, рўйхат тузилаётган вақтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилиб келаётган фуқароларнинг фамилиялари участка сайлов комиссиялари тузадиган сайловчилар рўйхатига киритилади.
2.5. “Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамиятни барпо этишдаги ўрни” мавзуси юзасидан тақдимот
ГЛОССАРИЙ
Сaйловлaр – давлат ҳокимиятининг муайян турдаги органини ёки мансабдор шахсини бевосита халқнинг хоҳиш-иродасига асосланган ҳолда, улар томонидан шакллантириш билан боғлиқ жараёнга оид тартиб-таомиллар тушунилади.
Сайлов ҳуқуқи – биринчидан, сайловларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солувчи хуқуқий нормалар йиғиндиси бўлса, иккинчидан, фуқароларнинг сайловда қатнашишга оид сиёсий хуқуқларини амалга ошириш механизми, яъни номзодлар кўрсатиш, номзодлар ва уларнинг дастурлари билан танишиш ва муҳокама қилиш, сайланиш, сайлов комиссиялари таркибида иштирок этиш ва овоз бериш каби ҳуқуқларини ўз ичига олади.
Сайлов ҳукукининг демократик тамойиллари - 1. Умумийлик – ҳар бир фукаро, жинси, ирки, миллий, синфий, касбий ҳолати, тили, даромади, бойлиги, билими, конфессияси, сиёсий карашларидан катъий назар сайловларда фаол (сайловчи сифатида) ёки пассив равишда (номзодлар сифатида) иштирок этиш ҳукукига эга. Кишилар конун тарафидан белгалаб берилган тартибдагина сайловларда иштирок эта олмайдилар. Булар сирасига, масалан ёш цензи, суд ҳукми билан жазони ўташ жойларидаги шахслар, бирор бир бошка ерга кўчиб ўтган шахсларни киритиш мумкин.
2. Тенглик – ҳар бир номзод, кимга ва кандай ғояга тегишли бўлишига карамасдан факат бир хил баҳоланадиган бир овозга. Бунда сайловчининг на мол-мулки, на бирор бир ижтимоий макоми, на шахсий хислатлари таъсир кўрсатмаслиги керак. Сайлаш ҳукуки, шунингдек, сайловчиларнинг овозлари ўзаро тенг бўлиши максадида сайлов округларида аҳоли сони тенглиги билан ҳам таъминланади.
3. Сайловларнинг махфийлиги – ҳар бир сайловчининг карори ҳеч кимга маълум бўлиши керак эмас. Мазкур тамойил сайловлар эркинлигини, фукароларнинг таъкибини, ҳамда пора бериш оркали ўз томонига оғдириб олиш каби ҳолатларнинг олдини олади.
4. Тўғри (бевосита) овоз бериш – сайловчи сайланувчи мансабга муайян номзод учун, маълум бир шахсга овоз бериш ҳакидаги карорни бевосита кабул килади. Сайловчилар ва номзодлар орасида уларнинг ҳоҳиш-истакларига таъсир кўрсатувчи, бевосита депутатлар номзодини белгилаб берувчи бирор бир ташкилот мавжуд эмас
Сайлов жараёни - бу конунчиликда белгиланган тартибга кўра сайловларни ташкил этиш ва ўтказишдир.
Сайлов жараёнини ташкиллаштиришни белгилаб берувчи тамойиллар - Улар сирасига куйидагиларни киритиш мумкин:
1. Сайловчилар, фаоллар, номзодлар ва сайлов ташкилотчиларига сиёсий, маъмурий, ижтимоий-иктисодий, психологик ва ахборот босимининг мавжуд
2. Танлаш имконияти, мукобил номзодларнинг мавжудлиги.
3. Баҳсли, ракобатли сайловлар.
4. Сайловларнинг даврийлиги ва мунтазамлиги.
5. Сиёсий партиялар ва номзодлар учун имкониятларнинг тенглиги.
Сайлов тизимининг бош максади - халк иродаси ваколатининг таъминланганлиги, ҳамда ҳаётий ва самарали ҳокимият органларини шакллантириш ҳисобланади
Сайлов тизими турлари - . Сайлов тизимининг икки муҳим тури – мажоритар (мукобил) ва пропорционал (вакиллик), ҳамда уларнинг уйғунлигидан келиб чикувчи аралаш шакли мавжуд..
мажоритар тизим- бу номзод ёки партиянинг сайланиши учун муайян округ ёки мамлакат микёсида кўп овоз олиши зарур бўлади. Кам овоз олганлар эса ҳеч кандай мандат ололмайди. Мажоритар сайлов тизими ҳам иккига – мутлак кўпчилик (асосан президент сайловларида кўлланилади ва ғолиб 50 % плюс бир овоз олиши керак бўлади) ва нисбий кўпчилик (бошка номзодлардан кўп овоз олишининг ўзи етарли бўлган) тизимларига ажратилади.
Пропорционал тизим - Унинг моҳияти партиялар ёки сайлов коалицияларининг олган овозларига мутаносиб равишда мандатларни таксимлаш ётади. Мазкур тизимнинг бош максади – сайланувчи органларда партияларнинг сайловчилар орасида оммабоплигига мутаносиб равишда уларнинг вакиллик органларида намоён бўлишида ифодаланади.
Сайловчилар - Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролари Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ҳуқуқига эгадирлар.
Фуқаролар жинси, ирқий ва миллий мансублиги, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар тенг сайлов ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи фуқаро бир овозга эга.
Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади.
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда қатнашмайдилар.
Сайланиш ҳуқуқи - Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланиш ҳуқуқига сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон фуқаролари эгадирлар.
Сайлов куни йигирма бир ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон фуқаролари халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Сайловолди ташвиқоти- Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов бўйича сайловолди ташвиқоти депутатликка номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан бошланади.
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайловолди ташвиқоти депутатликка номзодлар тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан бошланади.
Депутатликка номзодлар, улар номзодини қўйган сиёсий партиялар, мустақил ташаббускор гуруҳларга Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов муносабати билан Марказий сайлов комиссияси томонидан, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов муносабати билан тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан белгиланадиган тартибда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқ берилади.
Овоз бериш - Овоз бериш сайлов куни соат 6 дан соат 20 гача ўтказилади.
Овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловга камида ўн кун қолганида хабардор қилади.
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда, санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, шунингдек олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги фуқаролар турган жойларда тузилган сайлов участкаларида, агар рўйхатга киритилган барча сайловчилар овоз бериб бўлган бўлса, участка сайлов комиссияси исталган вақтда овоз бериш тугаганлигини эълон қилиши мумкин.
Кузатувчи- Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан, сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан биттадан кузатувчи, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар. Уларнинг ваколатлари тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.
Манфаатдор ташкилотлар, сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳлари ўз кузатувчилари тўғрисида тегишли округ сайлов комиссияларига сайловга кечи билан ўн беш кун қолганида маълум қиладилар.
Округ сайлов комиссияси манфаатдор ташкилотдан, сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳидан ариза олинганидан кейин беш кун ичида кузатувчи учун тегишли намунадаги мандатни беради
Сайлов якунларини эълон қилиш - Cайлов якунлари тўғрисидаги ахборот ва сайланган депутатларнинг рўйхати депутатларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, партияга мансублиги, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, рўйхатга олинган депутатлар сайлов округининг тартиб рақами ва номини кўрсатган ҳолда ўн кундан кечиктирилмай матбуотда эълон қилинади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
I. Раҳбарий адабиётлар.
1. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура.
1-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 1996.
2. Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 1996.
3. Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 1996.
4. Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. 4-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 1996. – 349 б.
5. Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш – давр талаби. 5-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 1997.
6. Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлидан. 6-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 1998.
7. Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 1999.
8. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. 8-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 2000.
9. Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. 9-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 2001.
10. Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. 10-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 2002.
11. Каримов И.А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. 11-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 2003. – 320 б.
12. Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. 12-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 2004.
13. Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. 13-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 2005.
14. Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. 14-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 2006.
15. Каримов И.А. Жамиятимизни эркинлаштириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, маънавиятимизни юксалтириш ва халқимизнинг ҳаёт даражасини ошириш – барча ишларимизнинг мезони ва мақсадидир. 15-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 2007.
16. Каримов И.А. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида. 16-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 2008.
17. Каримов И.А. Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш – бизнинг олий мақсадимиз. 17-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 2009.
18. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси.// Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги маъруза.
19. Каримов И.А. Жаҳон инқирозининг оқибатларини енгиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ва тараққий топган давлатлар даражасига кўтарилиши сари. 18-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 2011.
20. Каримов И.А. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш – мамлакатимиз тараққиётининг асосий мезонидир. 19-жилд. - Т.: Ўзбекистон, 2011.
21. Каримов И.А. Бизнинг йўлимиз – демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модернизация жараёнларини изчил давом эттириш йўлидир. 20-жилд. - Т.: Ўзбекистон, 2011.
22. Каримов И.А. Ўзбекистон халқига тинчлик ва омонлик керак. Т.21. – Т.: Ўзбекистон, 2013.
23. Каримов И.А.Юксак маънавият – енгилмас куч.- Т.: Маънавият, 2008. -
24. Каримов И.А.Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида.- Т.: Ўзбекистон, 2011.
25. Каримов И.А.Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – олий саодатдир.- Т.: Ўзбекистон, 2015.
II. Меъёрий- ҳуқуқий хужжатлар.
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. -Т., 2014.
2. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил. 9-сон, 225-модда.
3. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил. 11-12-сон, 295-модда.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим хамда олий малакали илмий ва илмий педагогик кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги № 365 сонли Қарори.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 11 июндаги 204-сон буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида”ги Низом. Ушбу Низомга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 25 августдаги 333-сон ва 2013 йил 13 декабрдаги 470-сонли буйруғлари билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1981-2 - сон билан давлат рўйхатидан қайта ўтказилган. (ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 659-модда).
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги “Олий таълим муасасалари талабаларини меъёрий-хужжатлар билан таъминлаш тўғрисида”ги № 114 - сонли буйруғи.
7.
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
10 январдаги “Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълимнинг Давлат таълим
стандартларини тасдиқлаш тўғрисида” 2001 йил 16 августдаги 343-сон
қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги № 3-сонли Қарори.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида" 1998 йил 5 январдаги 5-сон Қарори.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги № 242-сонли Қарори.
III.Махсус адабиётлар.
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисидаги конституциявий қонуни. // Халқ сўзи. - 2002. - 27 дек.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисидаги конституциявий қонуни // Халқ сўзи. - 2002. - 28 дек.
3. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. Т. -Ўзбекистон. 2010.
4. Сиёсат назарияси, Т.: Университет, 2003
5. Эргашев И. ва бошқалар. Политология. Ўқув қўлланма. -Т:, Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2002.
6. Т.Т.Алимардонов. Эркинлик руҳи. Т.: “Nishon-Noshir”, 2015.
7. М.Қирғизбоев. Сиёсатшунослик. Т.: Янги аср авлоди. 2013.
8. В.П.Пугачев, А.И.Соловьев, Сиёсатшуносликга кириш, «Янги аср авлоди» (ўзбекча нашри), Т.: 2004.
9. Парламентаризм: ҳорижий мамлакатлар тажрибаси.Т, 2002.
10. Бобоев . Демократик Конституциянинг ижтимоий-ҳуқуқий қирралари. - Т., 2000.
11. Одилқориев Ҳ.Т, Тультеев И.Т. “ Икки палатали парламент ”- Т : Ўзбекистон. 2005.
12. Шелдон Г. Политическая философия Томаса Джеферсона. - М., 1996.
13. Локк Дж. Два трактата о правлении. Т.З. - М., 1988.
14. Шарифходжаев М. Ислоҳотлар жараёни: эзгу марралар сари // ҳуқуқ - Право-Law. - 2002. - №2.
15.Топилдиев В.Р. Таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари. –Т.,2015. 164-бет.
Электрон таълим ресурслари:
1. Зиёнет сайти – www.ziyonet.uz
2. ЎзМУ сайти – www.nuu.uz
3. ТАТУ сайти – www.tuit.uz
4. Жамият ва бошқарув журнали – www.rzultacademyfreenet.uz
5. Мозийдан садо журнали – www.moziy.dostlink.net
“Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг демократик жамиятни барпо этишдаги ўрни” мавзусини ўкитишда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш
Тошкент ахборот технологиялари университети
АКТКТ факультети илмий-услубий кенгаш мажлиси
(2016 йил, “___”________, № __ ), ТАТУ илмий-услубий кенгаш мажлиси (2016 йил, “___”________, № __ ) муҳокама этилиб, нашрга тавсия этилди.
Муаллиф: Б.Н.Бобоёров
Маъсул муҳаррир: ф.ф.д, проф. Г.Ж.Туленова
Муҳаррир: З.Б.Ражабова
Бичими _____________________________________________
Босма табоғи _____________, Адади ____________________
Буюртма--№ ______________
Тошкент ахборот технологиялари университети, “ ALOQACHI” нашриёт-матбаа марказида чоп этилди.
Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 108-уй.
[1] Каримов И.А. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза // Халқ сўзи, 2015 йил 24 январь.
[2] Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза // -Т.: Халқ сўзи, 2010 йил 13 ноябрь.
[3] Қаранг: Каримов.И.А.Баркамол авлод орзуси.Тошкент; “Шарқ”, 1999.
[4]Каримов И.А. Ҳозирги даврда демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг долзарб вазифалари. Т.5. — Т.: «Ўзбекистон», 1997
[5] Консенсус (лот. consensus) – «розилик», «иттифоқлик», «бирлик» маъноларини англатади
[6] Абдуллаев М. ва бошқ. Мустақиллик: Изоҳли илмий-оммабоп луғат. – Т.: Шарқ ,2006.– 424-425- б.
1 Қаранг: Вешняков А.А. Избирательные стандарты в международном праве и их реализация в законодательстве Российской Федерации. – М., 1997. – 66-67-б.
[7] Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ахборотномаси. – 2004. – № 2 (8). – Б. 71
[8] Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси ва Президент девонининг Ўзбекистон мустақиллигининг 16 йиллигига бағишланган қўшма мажлисидаги маърузаси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2007. – Б. 32.