ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
Гуманитар фанлар кафедраси
I-БЎЛИМ
ПОЛИТОЛОГИЯ
фанидан маъруза матнлари
Tошкент 2016
К И Р И Ш
Мустақилликнинг ўтган ўн йилдан ортиқ даври мобайнида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётида туб ижобий ўзгаришлар содир бўлди. Янгиланиш, мамлакат сиёсий, иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини янада эркинлаштириш жараёни барча соҳалар каби ижтимоий фанларни ўқитиш, уларнинг мазмун-моҳиятини давр талаблари асосида қайтадан ўзгартириш вазифасини қўйди. Президент И. А. Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси хамда Сенатининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида таъкидлаб ўтганидек, “Бизнинг асосий узоқ муддатли ва стратегик вазифамиз аввалгича қолади бу демократик давлат, фуқаролик жамияти қуриш жараёнлари ва бозор ислоҳатларини янада чуқурлаштириш, одамлар онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлаш йўлидан оғишмай изчил ва қатъият билан боришдир”1
Собиқ шўро даврида ижтимоий фанларни ўқитиш марказлашган тартибда амалга оширилганлиги ва шу асосда дарслик, ўқув қўлланмалари ҳам асосан рус тилида бўлиб, уларнинг баъзиларигина ўзбекчага кўр-кўрона «марказ сиёсати» рамкасидан ташқарига чиқмасдан, миллий хусусиятларимизни ҳисобга олмасдан, бевосита таржима қилинарди. Мустақиллик туфайли унинг асрларга тенг ўн бир йили даврида бу камчиликлар тузатилиб, миллий тафаккурга кенг йўл очилиб, ижобий ўзгаришлар қилинди. Ўзбекистонлик сиёсатшунослар, файласуф ва социолог олимлар томонидан жамият сиёсий ҳаёти, сиёсий муносабатларида рўй берган ўзгаришларни чуқур, муфассал ёритиш ҳамда жаҳон сиёсатшунослигининг илғор назарий ва амалий тажрибаларидан кенг фойдаланиш асосида дарслик, ўқув қўлланмалари яратилмоқда.
Лекин, ХХ аср охири ва ХХI аср бошларида икки қутбли дунёдан кўп қутбли дунёга ўтиш, инсон онги ва қалби учун кураш жараёни ҳеч қандай ғоявий бўшлиққа йўл қўймаслигимизни кўрсатмоқда. Шу боисдан ҳам «бугун дунёда бораётган курашлар ичида энг катта, энг таъсирчан кураш, аввало, мафкура майдонларида олиб борилмоқда. Ва шу курашда енгиш учун жуда катта маблағ, имконият ва кучлар сафарбар қилинмоқда»2. Политология фани миллий истиқлол мафкураси тамойилларига таянган ҳолда ана шу сиёсий жараёнларни, сиёсий ҳаёт, сиёсий муносабатлар соҳасида мавжуд бир қатор долзарб муаммоларни илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилади, ўрганади. Зеро, «кўп асрлик тарихимиз шуни кўрсатадики, - деган эди Президентимиз Ислом Каримов, - инсон дунёқарашининг шаклланишида маърифатнинг, хусусан, ижтимоий фанларнинг ўрни беқиёс. Бу жамиятшунослик бўладими, тарих, фалсафа, сиёсатшунослик бўладими, психология ёки иқтисод бўладими - уларнинг барчаси одамнинг интеллектуал камолотга эришувида катта таъсир кучига эга»3.
Ушбу қисқача маърузалар матнлари ҳозирги замон ғарб ва Шарқ сиёсатшунослигининг назарий ва амалий тажрибаларидан фойдаланиш ҳамда жамиятнинг сиёсий ҳаёти ва сиёсий муносабатларда, жаҳон сиёсатида рўй бераётган воқеа-ҳодисалар, ўзгаришларни мамлакатимиз мисолида ўрганиш асосида ёзилган. Тавсия этилаётган ушбу ўқув қўлланмаси ана шу вазифалардан келиб чиққан ҳолда тузилган. Унда замонавий сиёсий фаннинг энг муҳим, устувор мавзулари ҳозирги замон талаблари асосида кўриб чиқилган. Муаллифлар ўқув қўлланмасини яратишда, хусусан, «Политология асослари» (Тошкент: «Университет», 1992), Ф.Шариповнинг «Политология» (Тошкент: «Ўзбекистон», 1992), И.Рамазонов, Э.Мўминовларнинг «Политология» дарслиги (Тошкент: «Адолат», 1997), С. Отамуродов, И.Эргашев, И.Акрамов, А.қодировларнинг «Политология» (Тошкент: «Ўзбекистон», 1999), Политология курси бўйича маърузалар матни, 1–2-қисмлар (Тошкент: М.Улуғбек номидаги ЎзМУ, 2000), «Политология. Маърузалар матни» (Тошкент, 2000), О.Машарипов, Т.Р.Ҳошимов, F.А.Рафиқовларнинг «Политология» (Тошкент: ТошДИУ, 2000), Политология. Ўқув қўлланма. Т.: (А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти. «ЎАЖБНТ» маркази, 2002) В.П.Пугачев, А.И.Соловьевларнинг «Политологияка кириш» (Т.: «Янги аср авлоди», 2004), В.В.Дубковнинг «Политология». (Т.: «Меҳнат», 2004) йил каби дарслик, ўқув қўлланмаси ва маъруза матнларидан кенг фойдаланди. Шунингдек, мазкур ўқув қўлланмаси яратилишида унинг муаллифлари томонидан Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети ва Низомий номидаги ТошДПУ талабаларига «Политология» фанидан маърузалар ўқиш ва амалий машғулотлар ўтказиш жараёнида тўплаган тажрибалари қўл келганлигини ҳам айтиш жоиздир. Буни ўқув қўлланмасидаги бир қатор назарий масалаларнинг амалий мисоллар асосида баён этиб берилганлиги аниқ кўрсатиб турибди.
Маъруза матнларини яратишда 2003 йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижтимоий комплексининг махсус методологик комиссияси баённомаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий ўқув юртлари илмий-услубий бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш Президумининг 2003 йил 1 июль мажлиси қарори билан тавсия этилган намунавий дастури асосида Политологияка доир чиқарилган ўқув дастури ҳамда иқтисодиёт мутахассисликлари учун ажратилган маъруза ва амалий машғулот дарсларида ўтилаётган маъруза материалларига алоҳида эpтибор берилган.
“Политология” фанидан маъруза матнлари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети қошидаги Олий педагогика Институти томонидан ишлаб чиқилган.
I-МАВЗУ. СИЁСАТШУНОСЛИК ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ. СИЁСИЙ ФИКРЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ.
(4-соат)
РЕЖА:
1. Политология фанининг предмети, мақсади,вазифалари ҳамда конун ва категориялари
2. Қадимги дунё ва ўрта асрлар даврида сиёсий фикрлар.
3. ХVII–ХХ асрлардаги сиёсий қарашлар ва янги даврдаги сиёсий концепциялар.
Политология - юнонча pоlitika – давлат ёки ижтимоий ишлар ҳамда Lоgоs - таълимот сўзларининг бирикишидан ташкил топган бўлиб, сиёсат ҳақидаги таълимот маъносини англатади. Унинг сиёсий моҳияти жамиятнинг сиёсий ҳаёти ва сиёсий муносабатларида рўй берадиган воқеа-ҳодисалар, ўзгаришларни илмий-назарий жиҳатдан асослаб бериш билан белгиланади. Ҳеч бир ижтимоий-сиёсий фан бу масалаларни «Политология» фани сингари чуқур ва мукаммал ўрганмайди. Политологиянинг сиёсий фан сифатидаги роли ва аҳамияти унинг сиёсий моҳиятга эга бўлган воқеа-ҳодисаларни алоҳида олинган бир мамлакат доирасида эмас, балки жаҳоннинг турли мамлакатларида сиёсий муаммоларни ҳал қилишда эришилган натижалар билан белгиланади. Бундай амалий натижалар Политология фанида умумлаштирилади ва унга асосланган ҳолда муҳим сиёсий қоида ва хулосалар ишлаб чиқилади. Политология бошқа ижтимоий-сиёсий фанлардан ўзининг предмети, мазмуни, қонуниятлари, вазифалари ва бошқа томонларига кўра фарқ қилади. Политологиянинг мазмунини ташкил этувчи масалаларнинг бир бутунлиги ёки яхлитлиги мисолида унинг предмети таърифланади. Унинг қонуниятлари, категориялари, усуллари ва вазифалари сиёсатни амалда тўғри қўллашга хизмат қилади.
У ёки бу сиёсат юритилиши турли синфлар, ижтимоий гуруҳлар, миллат ва элат ўртасидаги муносабатларни уйғунлаштириш фаолиятига боғлиқ бўлиб, унинг марказида давлат туради. Ана шу давлат ҳокимиятини қўлга киритиш, сақлаб қолиш, ундан самарали фойдаланиш бош масаладир. Сиёсат юритилишидаги энг муҳим ва моҳиятли йўналиш – давлат ҳокимиятини қуришдир. Сиёсат деганда давлат ишларида қатнашиш, давлат фаолиятини йўналтириш, унинг шакллари, вазифалари ва мазмунини белгилаб беришни тушунамиз. Демак, сиёсат – бу давлат, давлат – бу куч ва пул, пул – бу иқтисод.
Политологиянинг предмети: Жамият сиёсий системасининг шаклланиши, унинг амал қилиши ва ривожланиши, шахс, ижтимоий гуруҳлар, миллат ва элатлар, халқлар ва давлатлар тўғрисидаги фандир. Демак, сиёсатшунослик – сиёсат, сиёсий жараёнлар, сиёсий фаолият ва сиёсий ҳокимиятни ўрганувчи фандир, деб таърифлаш ҳам мумкин.
Политология – сиёсий институтлар ва сиёсий жараёнлар, сиёсий маданият, халқаро тизимлар, унинг механизми ва воситалари ҳамда амалиётини ўрганадиган фандир. Демак, сиёсий таълимотларнинг шаклланиши ва ривожи, сиёсий маданият ва мафкура, халқаро тизимлар ҳамда умумбашарий тараққиётнинг сиёсий муаммоларини ўрганиш сиёсатшунослик фанининг асосий йўналишларидир.
Политология – жамиятнинг сиёсий тизими, сиёсат, сиёсий жараёнлар, давлат ҳокимияти, сиёсий партиялар, сиёсий ташкилотлар ва ҳаракатлар билан ўзаро муносабатда бўлган турли ижтимоий гуруҳлар, фуқароларнинг ўрни ва роли, ҳокимиятга муносабати, уни сақлаб туриш механизми ва воситалари, жараёнлари ҳамда амалиётни ўрганадиган фандир.
Яхлит ижтимоий ҳодиса сифатида сиёсатнинг моҳиятини ёритиш политологиянинг предметидир. Унда:
1) макро ва микро сиёсат даражаларида зарурий тузилиш элементларини, унинг ички ва ташқи алоқа ва муносабатларини аниқлаш;
2) турли сиёсий институтлар ва жараёнларда амал қиладиган қонуниятларни, асосий тенденциялар ҳамда тараққиётнинг истиқболини аниқлаш ва башорат қилиш;
3) ижтимоий сиёсат ўлчовининг объектив мезонларини ишлаб чиқишни амалга оширади.
Политология фани ўрганадиган мавзулар доираси кенг бўлиб, у ўз ичига ҳокимият билан боғлиқ аниқ мавзуларни мужассамлаштирган.
Политология фанида етакчи ўринни жамият сиёсий ҳаёти, уни ҳаракатга келтирувчи сиёсий тузилмалар ва механизмлар фаолиятини ўрганиш эгаллайди.
«Политология»да ўзаро сиёсий муносабатлар деганда, турли сиёсий кучлар, сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг сиёсий ҳокимият доирасидаги фаолиятларини тушунмоқ лозим. Чунки сиёсий муносабатлардан ташқари яна бошқа муносабатлар ҳам мавжуд бўлиб, улар ўз фаолиятларида жамиятда амалга оширилаётган сиёсий муносабатларни ўз манфаатларига мос келадиган тарзда ўзгартиришлари мумкин.
Шундай қилиб, турли ижтимоий гуруҳлар, қатламлар, сиёсий институтлар хоҳиш-иродасидан холи мавжуд сиёсий муносабатлардан фарқли равишда сиёсий фаолият муҳим субъектив омил ҳисобланади. Чунки у инсонларнинг миллий истиқлол мафкураси, сиёсий қарашлари, мақсадлари ва дастурларига асосланади. Бундай омил жамиятда мавжуд бўлиб турган сиёсий муносабатлар мазкур гуруҳлар манфаатларининг уйғунлигини таъминлашга қаратилганлиги билан ажралиб туради. Политология фани ўрганадиган мавзулар тизимида сиёсий ҳокимият марказий ўринни эгаллайди. Сиёсий ҳокимият негизида давлат ҳокимияти назарда тутилади.
Политологиянинг объекти. Унинг объектини жамиятнинг сиёсий тизими, сиёсий институтлар ва турли гуруҳлар ташкил қилади. Унинг предметини эса сиёсат, сиёсий муносабатлар ва ҳокимиятнинг ривожланиш қонуниятлари ташкил қилади. Фан сифатида политология 2,5 - 3 минг йиллик тарихга эга бўлиб, у сиёсий тафаккурнинг илк кўринишлари шаклида пайдо бўлган. Кейинчалик у мустақил фан сифатида юзага келди. У ўз шаклланиш жараёнида бошқа мавжуд ижтимоий фанлар каби мустақил ўрганадиган ўз масалалари доирасини ҳам вужудга келтирди. Политологиянинг асосий мавзуи ҳокимиятни, сиёсат ҳокимиятни ўрганишни назарда тутади.
Политология фани муайян вазифаларни, яъни функцияларни амалга оширади. Уларга асосан қуйидаги: 1) назарий; 2) методологик; 3) амалий ва 4) башорат қилиш вазифаларини киритиш мумкин.
1. Политологиянинг назарий функциясига, унинг предметидан келиб чиққан ҳолда, сиёсатни ўрганиш асосида асосий назарий концепцияларни, қоидаларни ишлаб чиқиш назарда тутилади. Буни сиёсатшунослик фан сифатида амалга оширади. Сиёсий ҳаёт ва жараёнлар муайян сиёсий қоидаларга таянади ва унга эҳтиёж сезади. Бугунги сиёсий қарашлар ва қоидаларнинг ягона мафкурага асосланиш ғояси асоссиз ва сиёсий фикр ривожига зид эканлигини кўрсатади. Сиёсий институтлар хилма-хиллиги, сиёсий плюрализм, авторитаризм ва тоталитаризм ғоясига зид равишда, аҳолининг жамият сиёсий ҳаётига кенгроқ иштирок этишини таъминламоқда.
2. Политологиянинг методологик функцияси: унинг моҳияти сиёсий ҳаётни тўғри англаш, баҳолаш ва билиш услублари билан қуроллантиришдадир. Сиёсий ҳаёт, сиёсий жараёнларни амалга оширишда турли қатламлар, гуруҳларнинг иштирокини ва ўрнини дифференциал таҳлил этиш; турли хил сиёсий институтларнинг фаолиятини таркибий-функционал таҳлил этиш; сиёсий тузилмалар даражаларини, сиёсий жараёнлар элементларининг ўзаро алоқаларини тизимий ва яхлит ҳолда ўрганиш, сиёсий башоратни амалга ошириш орқали муҳим методологик вазифани бажаради.
3. Политологиянинг амалий функцияси: унинг амалий характери ҳамда ҳокимият билан бўлган муносабатида ўз ифодасини топади. Унда бошқарувда маърифий-буйруқбозлик услубидан воз кечиш, бошқаришда демократик тамойилларга асосланиш, сиёсий институтлар ва мафкуралар хилма-хиллигига асосланиш турли манфаатлар уйғунлигини таъминлайди.
4. Башорат функцияси: башоратни амалга ошириш жамият ҳаётида муҳим ролp ўйнайди. Сиёсий қарорлар қабул қилишда, сиёсий жараёнлар ва муносабатларни моделлаштиришда алоҳида ўрин тутади. Бу политологиянинг сиёсий ҳаёт билан узвий боғлиқлигини таъминлайди, амалийлигини оширади.
Фалсафа фанининг методлари барча ижтимоий-гуманитар ва аниқ фанлар методи бўлганлиги боисдан сиёсатшунослик фани методлари ҳам унинг методлари ҳисобланади. Улар қуйидагилардан иборат:
1) Диалектик метод.
2) қиёсий таққослаш методи.
3) Эмперик-социологик метод: сўров, анкета, математик таҳлил ва ҳ.к.
4) Умуммантиқий метод (Унда анализ ва синтез, абстракциялаш, умумийлик ва ўзига хослик, сиёсий жараёнлар моделини излаб топиш ҳамда янгисини яратиш ва ҳ.к.).
5) Назарий метод. (Унда фикрлаш, абстракликдан конкретликка ўтиш).
6) Ахлоқий метод. (Айрим гуруҳ ёки шахслар хулқини кузатиш, анализ қилиш, анкеталар тарқатиш орқали сўраб ўрганиш).
7) Изоҳлаш методи (қабул қилинган фармон, қонун, қарорларни изоҳлаб бериш).
8) Сиёсий прогнозлаш методи. (Бу билан ижтимоий тўқнашувлар олди олинади).
9) Ахборот-информацияларни умумлаштириш методи (Фан ютуқларидан фойдаланиш).
1. Фалсафий таҳлил.
2. Назарий таҳлил.
3. Ижтимоий борлиқни ўрганиш.
Политология фани қонуниятлари. Политология фани сиёсий институтлар ва сиёсий жараёнлар, сиёсий маданият, халқаро тизимлар, унинг механизми, воситалари ва амалиётни ўрганишда муайян қонунларга таянади ҳамда амал қилади.
Политология фани амал қиладиган қонунлар кўлами турли хил бўлиб, мамлакат ички ҳаёти, минтақавий ва халқаро тизимлар, умумбашарий тараққиёт соҳалари билан бевосита дахлдордир.
Политология фанининг ўрганадиган қонунлари сиёсат, сиёсий жараёнлар, сиёсий ҳокимият, сиёсий партиялар ва сиёсий фаолиятнинг давлат ҳокимияти ва фуқаролик жамиятини шакллантиришдаги зарурий сиёсий механизмлари сифатида намоён бўлади.
Давлат ҳокимияти ва жамият сиёсий ҳаётида қонунларнинг ҳаракат қилиши учун шароит яратиш, уларнинг ҳар бири доирасида ва ўзаро алоқаларида уйғун ҳаракат қилиш жараёнини вужудга келтира билиш, ўз навбатида ундан кўзланган мақсад йўлида фойдалана билиш сифатида муҳим ўрин тутади. Бу қонунларни 2 гуруҳга ажратиш мумкин:
1. Давлат ҳокимияти ва мамлакат ички сиёсий ҳаётида амал қиладиган қонунлар бўлиб, у ўз ичига:
1) жамият сиёсий жараёнларида сиёсий ҳокимият механизмларидан самарали фойдаланиш;
2) жамият сиёсий ҳаётининг демократиялашиши;
3) сиёсий бошқарув жараёнлари;
4) сиёсат ва ижтимоий-иқтисодий, маданий, маърифий ҳаёт муносабатлари;
5) шахс, жамият ва давлат тизимида инсон манфаатининг устуворлиги ва бошқалар.
2. Бу гуруҳ қонунлари халқаро муносабатларда иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий-маърифий алоқалар билан боғлиқ бўлиб, улар:
1) халқаро хавфсизлик ва ўзаро ишончни ривожлантириш;
2) халқаро ва давлатлараро ихтилофларни бартараф этишнинг сиёсий воситалари;
3) умумбашарий муаммоларни бартараф этишнинг сиёсий йўллари;
4) турли хил сиёсий институтлар, сиёсий партиялар, ташкилотлар ва ҳаракатлар ўртасидаги сиёсий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уни барқарор ривожлантириб бориш шарт-шароитлари;
5) жамият сиёсий ҳаётида сиёсий етакчининг ўрни ва ролини сиёсий таҳлил этиш билан боғлиқдир.
Шунингдек, Политологиянинг объектив қонуниятлари ҳам мавжуд:
1. Сиёсий жараён оқимидаги сиёсий муносабатларга киришаётган томонларнинг ҳар томонлама туб манфаатдорлиги қонуни.
2. Жамият сиёсий тизимининг уйғун амал қилиш қонуни.
3. Сиёсий муносабатларда сиёсий маданиятнинг зарурлиги қонуни.
4. Иқтисодиёт билан сиёсатнинг диалектик бирлиги ва мутаносиблиги қонуни.
5. Сиёсий муносабатларнинг маънавий-ахлоқий асосларда амал қилиш зарурлиги қонуни.
6. Ички сиёсат билан ташқи сиёсатнинг диалектик бирлиги қонуни.
7. Халқаро муносабатларда янгича сиёсий тафаккурнинг амал қилиш зарурлиги қонуни.
Политология тушунчаларига «сиёсат», «сиёсий ҳокимият», «сиёсий жараёнлар», «сиёсий ҳаёт», «сиёсий муносабат», «сиёсий институтлар», «сиёсий тизим», «сиёсий онг», «сиёсий маданият», «сиёсий қадриятлар», «халқаро сиёсий муносабатлар» ва бошқалар киради. Бу тушунчаларнинг ҳар бири ўз сиёсий мазмунига эга бўлиб, сиёсий жараёнлар тизимида намоён бўлади.
Давлат, сиёсат, сиёсий ҳаёт, сиёсий муносабатлар, сиёсий ҳокимият, сиёсий партиялар ва ташкилотлар, сиёсий тизим ва сиёсий жараён, халқаро муносабатлар, сиёсий тизим, сиёсий воқелик, давлат ҳокимияти, демократиялаштириш ва ҳ.к.
Бу категорияларнинг ҳар бири ўз сиёсий мазмунига эга бўлиб, сиёсий жараёнлар тизимида намоён бўлади. Масалан, онг муаммосини социология фанида гуруҳ онги муаммоси сифатида, давлат ва ҳуқуқ назариясида ҳуқуқий онг муаммоси тарзида, сиёсатшунослик фанида эса сиёсий онг муаммоси тарзида ўрганилади. Маданиятни - сиёсий маданият тарзида таҳлил этади ва ҳ.к.
Политология қонун ва категорияларини ўрганишда, мавжуд сиёсий ҳаёт ва жараёнларни идрок этишда ҳар бир халқнинг ўзига хос хусусиятлари мавжудлигини ҳам ҳисобга олиш муҳим. Шунинг учун сиёсатда мамлакатлар ва халқларнинг тарихий-маданий, маънавий негизларига, қадриятларига таяниш, мавжуд сиёсий жараёнларни холисона ўрганиш ва баҳолашга ёрдам беради. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Юқорида зикр этилган мақсад ва йўналишларнинг барчаси аввало мамлакатимизни модернизация қилиш борасида узоқни кўзлайдиган “Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари” деган тамойилни ўзида ифода этади”1
Политология фанининг бошқа сиёсий фанлар тизимида тутган ўрни ва роли. Президент Ислом Каримов ижтимоий фанлар ролига ҳамиша юқори баҳо ва эътибор бериб келмоқда. «Кўп асрлик тарихимиз шуни кўрсатадики, – деган эди И.А.Каримов, – инсон дунёқарашининг шакллани-шида маърифатнинг, хусусан, ижтимоий фанларнинг ўрни беқиёс. Бу жамиятшунослик бўладими, тарих, фалсафа, сиёсатшунослик бўладими, психология ёки иқтисод бўладими – уларнинг барчаси одамнинг интеллектуал камолотга эришувида катта таъсир кучига эга»2. Бу жиҳатдан қараганда Политология ижтимоий фанлар билан умумий алоқада бўлади. Политология ижтимоий фанларнинг илмий хулосаларидан қандай бўлса, шундайлигича фойдаланмайди, балки жамият, давлат ва фуқаролар ҳаётида бўладиган сиёсий ўзгаришлар ва уларнинг ҳокимиятга муносабатларини ҳамда бу ўзгаришларни амалга ошириш усуллари, механизмларини ўрганади, сиёсий хулоса, амалий таклифлар беради.
Политология фани ижтимоий-сиёсий фанлар тизимида муҳим ўрин тутади ҳамда сиёсатни ўрганишда ўзига хос хусусияти, мақсад ва вазифалари борлиги билан фарқ қилади. Сиёсат – илм-фанни қизиқтириб келган анъанавий соҳа ҳисобланади. Уни нафақат политология, бошқа фан соҳалари, хусусан фалсафа, социология, иқтисод, психология, ҳуқуқшунос-лик, тарих ва бошқа фанлар ҳам қизиқтириб келган ва келмоқда. Бу сиёсатнинг мураккаб ва турли хил ҳодисаларга бой ижтимоий ҳодиса эканлигини кўрсатади. Сиёсатга, жамиятнинг бошқа ижтимоий ҳодисалари сингари, умумий ва ўзига хос хусусиятлар, жиҳатлар хосдир. Бу сиёсатни турли фанлар нуқтаи назаридан ўрганиш имкониятини беради. Айни пайтда яна шуни таъкидлаш лозимки, юқорида қайд этилган фанларнинг бирортаси сиёсат тўғрисида яхлит, тугал тасаввурни бермайди. Политология эса сиёсат соҳаси билан боғлиқ бўлган билимлар тўғрисида ана шу вазифани амалга оширади.
Политология фани бошқа ижтимоий фанлардан фарқли равишда жамиятнинг сиёсий жараёнлари тўғрисида фикр юритади. Жамият ҳаётида сиёсий ҳокимият муҳим ўрин тутади. Жамиятнинг сиёсий ҳокимияти, бу ҳокимиятнинг моҳияти ва тузилишини аниқлаш, унинг жамиятда тақсимла-ниши ҳамда унинг механизмларини билиш сиёсатшунослик фанининг муҳим объектидир.
Политологияни сиёсий ҳокимиятни ким, қайси сиёсий ёки ижтимоий гуруҳлар томонидан қандай мақсадлар, манфаатлар ва тамойиллар тизимида амалга оширилиши қизиқтиради.
Политология фани сиёсий ҳокимият, уни амалга оширишда ўрнатилган сиёсий режим фаолияти доираси, шунингдек, муайян гуруҳлар мавқеи ва муносабати, ҳокимият қамрови, уни бошқариш усулларини аниқлаб беради.
Политология фанининг ижтимоий-гуманитар фанлардаги ўрнини белгилаб берадиган назарий ва амалий шарт-шароитлар мавжуд. Бу аввало, амалий характердаги эҳтиёжлар, қолаверса, мамлакатда амалга ошаётган демократик жараёнлар ва ўзгаришлар билан боғлиқ. Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, сиёсатшунослик сиёсий жараёнларга таъсир кўрсатишда катта имкониятга эга. Сиёсий жараёнларнинг бориши, унда иштирок этаётган сиёсий кучлар, улар томонидан сиёсатнинг идрок этилиши, уларнинг мақсад ва маслаклари, ташаббуслари, фаоллик даражалари сиёсатда ўз ифодасини топади. Шунингдек, сиёсатшунослик, жамият ҳаётининг сиёсий соҳасини ўрганар экан, унда жамиятни бошқаришнинг асосий институтлари, давлат, партиялар ва бошқа сиёсий-ижтимоий ташкилотларнинг ўзаро муносабат-лари мазмунини, характерини ҳам ҳисобга олади. Чунки, сиёсий муносабатлар натижаси кўпроқ унга боғлиқ бўлади.
Политология фанининг бошқа сиёсий фанлар билан боғлиқлигини яна шу билан изоҳлаш мумкинки, у ижтимоий-сиёсий фанларда ишлаб чиқилган назарий хулосаларга, амалий тажрибаларга асосланган ҳолда иш олиб боради. Масалан, миллий муносабатлар билан боғлиқ масалалар фалсафа, сиёсий тарих, сиёсий психология, сиёсий социология каби фанларда ҳам ўрганилади. Фалсафа миллатларнинг вужудга келиши ва ривожланишини умумижтимоий қонунлар асосида ўрганса, сиёсий тарихда асосий эътибор, у ёки бу сиёсий партияларнинг миллий муносабатлари соҳасидаги вазифаларни ҳал этишга қаратилган назарий ва амалий фаолиятини ўрганади. Социал психологияда эса, миллатларнинг кайфияти, уларнинг давлат, сиёсий партиялар, ташкилотлар ва ҳаракатлар олиб борадиган миллий сиёсатга бўлган муносабатлари ўрганилади.[1]
Политологияда эса бу масала сиёсий ҳокимият ва унинг фаолияти билан боғлиқ равишда қаралади. Политология бошқа сиёсий фанлардан фарқ қилиб, давлатнинг ижтимоий муносабатларини ташкил этишдаги роли ва аҳамиятини назарий жиҳатдан асослаб беради.
Сиёсат – давлат ишида иштирок этиш, давлат фаолияти шакллари, вазифалари, мазмунини белгилаш, синфлар, миллатлар ва бошқа ижтимоий гуруҳларнинг ҳокимиятга доир муносабатлари соҳасидир. Ҳар қандай ижтимоий муаммо бирор синф, гуруҳ, қатлам, миллат манфаатлари билан тўқнаш келиб қолса сиёсий маъно касб этади. Шунинг учун ҳам сиёсий ғоялар, қарашлар, таълимотларнинг вужудга келиш жараёни жамиятдаги табақаланиш ва давлат ривожланиши билан узвий боғлиқ.
Дастлабки сиёсий-ҳуқуқий фикрлар барча халқларда, қадимги Шарқда ҳам, антик ғарбда ҳам: афсона, ривоятлар негизида шаклланган. Уларга кўра, ердаги тартиблар умумбашарий, коинот тартибларининг узвий қисми ва келиб чиқиши жиҳатидан – илоҳийдир. Ана шундай тушуниш узоқ давр мобайнида Шарқда, кейинчалик ғарбда ҳам инсонлар, улар ўртасидаги муносабатлар, азалдан белгиланганлигига асосланиб барқарор дунёқарашни шакллантирди. Бу қадимги даврдаги тузум, давлат, сиёсатга доир ифода этилган ғояларни 3 турга ажратиш мумкин:
1. Диний қараш.
2. Юридик қараш.
3. Сиёсий социологик қараш.
Буларда сиёсий ҳодисалар ҳар хил талқин этилган. қадимги Хитойда император ер юзидаги тартибларни илоҳий тартиблар билан боғлаб турувчи ягона шахс деб қаралган. Хитой императори осмоннинг ўғлигина эмас, ўз халқининг отаси ҳам ҳисобланган.
Конфуций (эр.ав. 551-479) - таълимоти фалсафий ва сиёсий-ҳуқуқий фикр тарихида Суқротдан кейин муҳим ролp ўйнаган. Конфуций давлатнинг патриархал - патерналистик концепциясини ривожлантирган. Унинг таъкид-лашича, давлат – катта оиладир. Император ҳокимияти гўё оила бошлиғи – отанинг ҳокимиятидек адолатли ва қўл остидагиларига меҳр-шафқатга асосланган. Ҳукмдор ва фуқаролар муносабати - оила аъзоларининг муносабатини эслатади: кичиклар катталар қарамоғида ва уларга итоат қилади. Конфуций одамларни ижтимоий келиб чиқишига кўра 4 қатламга ажратади:
1) аслзодалар (ҳар қандай билимга туғилишдан эга);
2) билимларга ўқиш-ўрганиш жараёнида эга бўлганлар;
3) билимларни қийинчилик билан ўзлаштирувчилар;
4) билим олишга интилмайдиганлар.
Шу тариқа одамлар ўртасида тенгсизлик мавжудлиги ва оми одамлар, қуйи табақалар, кичиклар олий насаб аслзода, катталарга бўсунишлари зарурлиги белгилаб берилади. Ҳокимият оқсуяклар қўлида тўпланиши лозимлигига асосланади. Конфуций ҳокимиятнинг адолат ва меҳр-шафқатга асосланиши, фуқаролар эса исёнлардан ўзларини тийишларини уқтиради. Бошқариш – ҳаммани жой-жойига қўйиш демакдир[2]. Давлат ҳокимияти халқ ишончисиз мавжуд бўла олмайди, аммо ҳукмдорлар ҳаммага ўрнак бўлишлари лозим. Конфуций таълимотига кўра «Ҳукмдор халқни ўз фарзандидек севиши, фуқаролар эса ҳукмдорни ўз отасидек ҳурмат қилиб, эъзозлаши лозим» дейилади. Одамларнинг «нажиб» ва паст кишиларга бўлинишини ўзгартириб бўлмайди дейилган. Бу таълимот Хитойда кўп асрлар ҳукмрон идеология бўлиб хизмат қилиб келди.
Қадимги Мисрда эса аллоҳ - ҳукмдор ҳокимиятнинг илк манбаи сифатида қаралган. Ерда ҳам унинг таъсири худди шундай сақланиб қолган. Бу ўзига хос пирамидага қиёс этилган, унинг учи худо ва унинг сайлаб қўйган фиръавнлари, асоси эса оддий халқ деб қаралган. Улар ўртасида руҳонийлар ва задагонлар турган. Жамият ва давлатнинг хулқ-атвори инсоннинг кўпроқ қайси тоифага тегишлилиги билан белгиланган.
қадимги Ҳиндистонда ҳам жамият ва давлатнинг келиб чиқиши илоҳий, мавжуд тартиб ва қоидалар ҳам шу асосда ўрнатилган, деган ғоялар мавжуд бўлган.
Умуман, дастлабки сиёсий таълимотлар юзага келишида «Авесто» бизга бой маълумотлар беради. Шунингдек, 1) Тўмарис (эр.ав. 530–520 йилларда массагет қабилаларига ҳукмронлик қилган); 2) Широқ (эр.ав. 509); 3)Спитамен (эр.ав. 329–327 йилларда Александр Македон қўшинларига қарши курашган, VII-VI асрлар) ва бошқа афсона ва ривоятларда, халқ қаҳромони эпосларида билдирилган сиёсий фикрлар катта ролp ўйнаган.
Сиёсий фикрлар тарихида диний анъаналарнинг энг классик кўриниши Августин (Шимолий Африка, 354–430) сиймосида ўз ифодасини топган. Христиан черковига хос белгилар унинг давлатдан устун туришига асосланган. «Черковга бўсунмаган давлат қасоскорлар тўдасидан фарқ қилмайди» деган ғоя илгари сурилади. Инсонларни эса «илоҳий одам», «ердаги одам»га бўлади.
Антик давр сиёсий фикри Шарқ ғояларини ўзига сингдириб, кейинчалик ривожланган ғарб давлатчилигидаги барча дунёқараш ва мафкураларнинг куртакларини ундирган замин бўлди. Сиёсий фикр афсона ва ривоятлар қобиғидан чиқиб, жамият масалаларини фалсафий талқин қилишга интилди. Демократия антик даврларда тўлиқ намоён бўлиб, аста-секин инсоният ижтимоий-сиёсий қадриятлари хазинасидан жой олди.
Антик ғарбдаги сиёсий қарашлар. Феодализм ва капитализмгача бўлган сиёсий қарашларда қадимги файласуфларнинг роли муҳим аҳамиятга эга.
1) Платон - Афлотун (эр.ав. 427–347) қадимги юнон файласуфи. Унинг жамият тўғрисидаги фикрларининг қиймати шундаки, у ҳокимият, хусусан давлат ҳокимияти масалалари соҳасида илгари сурган айрим қарашлари бугунги кунда ҳам ўз қийматини йўқотмаган. Сиёсатда («Давлат», «Сиёсатчи», «қонунлар», «Софист» асарларида) давлат тузилишини 3 табақага ажратади:
а) давлатни файласуфлар бошқариши керак;
б) ҳарбийлар давлатни урушлардан ҳимоя қилиши керак;
в) деҳқон ва косиблар моддий жиҳатдан таъмин қилиб туришлари керак, дейди.
Платон давлат бошқарувининг 3 шакли, турини кўрсатади:
а) монархия – бир киши ҳокимияти, қонуний ва ноқонуний (тирания) бўлиши керак;
б) демократия – ҳамманинг ҳокимияти, у ҳам қонуний ва ноқонуний бўлиши мумкин;
в) аристократия – озчилик ҳокимияти, баркамол ёки зўрлик асосида қурилган бўлиши мумкин.
Платон «Пифагор» диалогида давлат бошқарув санъати ҳақида фикр юритади. Давлатни фақат билимдон одамларгина бошқариши мумкин. Адолат – бу ўз ишини малакали, сидқидилдан бажаришдир. Платоннинг «қонунлар» китобида давлат ҳокимиятига чекланмаган назоратсизлик ҳолатини беради. «Республика» асарида коллективизм тушунчасини биринчи бор назарий асослади ва утопик жамият ҳақидаги тушунчалар билан бойитди.
2) Аристотель (Арасту) – (м.а. 384–322) қадимги юнон файласуфи, А. Македонский тарбиячиси. У кишиларни 3 табақага ажратади. Унинг «Сиёсат», «Этика», «Риторика» асарлари мавжуд.
а) Энг бой табақа.
б) Ўртача бой табақа.
в) Энг камбағал табақа.
Шунга кўра одамларнинг ахлоқий фазилатларини 3 турга ажратади. Булардан энг бой ва ўрта табақа энг гўзал фазилатларга эга, камбағал кишиларда ахлоқий фазилатлар йўқ, дейди у.
Давлат – қулдорлар синфининг ўрта табақасида бўлиши лозим. У давлат бошқарувини уч туркумга ажратади:
а) Монархия, акси - тирания.
б) Аристократия, акси – олигархия.
в) Полития, акси - демократия.
Арасту халқни икки йўл билан бошқариш мумкин дейди: 1) қўрқув уруғини сочиб; 2) Меҳр-муҳаббат қозониб.
Арасту унинг фикрича, ҳаддан ташқари демократия ҳам бузилган демократиядир. Унинг «Сиёсат» асаридаги қуйидаги саволлари диққатга лойиқ: қайси ҳокимият афзалроқ; баркамол инсонлар ҳокимиятими ёки баркамол қонунлар ҳокимиятими? ХVII асрда бу саволга Ш.Л.Монтескpе «баркамол қонунлар ҳокимияти» деб жавоб берган эди.
Ўрта асрлар давридаги сиёсий қарашлар. Шарқ мутафаккирлари ўз қарашларида кўпроқ сиёсатнинг ижтимоий ва ахлоқий, маънавий қирраларини ёритганлар. Инсон, у учун муносиб моддий ва маънавий шароитларни яратиш контекстида олиб қаралган.
1) Абу Наср Форобий (873-950) «Фозил шаҳар аҳолисининг қарашлари» асарида давлатнинг келиб чиқишини одамларнинг ўз эҳтиёжларини қондиришга бўлган истаги билан боғлайди. Давлатни яхши фазилатли, маърифатли ҳукмдор бошқариши лозим. Давлатнинг зўровонлик ва бебошликка қурилиши қораланади. Ўрта асрларда Форобий биринчилардан бўлиб, жамият ва ижтимоий-сиёсий ҳаёт таркибини жиддий ўрганиш масаласини қўйди. Ижтимоий ҳаётни ўрганиш соҳасида Форобий бир қатор масалаларни белгилаб берди. Форобийнинг 160 га яқин асари бор. Бевосита сиёсатга оид «Фозил шаҳар аҳолисининг қарашлари ҳақида рисола», «Фуқаролик сиёсати», «Бахтга эришув ҳақида», «Давлат арбобининг афоризмлари», «Намунали шаҳар» асарлари бор. У идеал жамият тузилишини, яъни фазилатли шаҳар аҳолисини беш қисмга бўлади:
а) Файласуфлар – (фозил кишилар - муносиброқ одамлар);
б) нотиқлар (ширинсухан кишилар, машшоқ, шоир, ёзувчи, дин хиз.);
в) ўлчовчи (мутахассислар: ҳисобчи, ҳакам, муҳандис);
г) қўриқчилар ( жангчилар, посбон, ҳуқуқ тарғиботчилари);
д) бойлар (хўжалик ишлари билан шуғулланувчилар, чорвадорлар, савдогарлар).
Давлат бошлиғи ва давлат хизматчилари бошқарув санъатини яхши билишлари керак. Шундай бошқарув кишиларни бахтга, тинчликка олиб боради. Бундай давлатда бошқарув адолатлидир. Аксинча бахтсизлик, уруш ва қирғинларга олиб борадиган бошқарув адолатсиздир. Бошқарув санъати икки қисмдан иборат:
1) назарий (бошқарувнинг асосий усули ва қонун ҳақида билим);
2) амалий (давлатни идора қилиш).
Ақлли деб шундай кишиларга айтамизки, унда ўткир зеҳн-идрок бўлиши билан бирга, фазилатли, яхши ишларни амалга оширадиган, ёмон ишлардан ўзини сақлайдиган инсонлардир.
Форобий давлатнинг келиб чиқишини илоҳиётдан эмас, балки мавжуд жамиятдан излаш кераклигини айтади. Форобий жамоани катта - кичиклигига қараб уч турга бўлади:
1) Буюк жамоа – дунёдаги барча халқларнинг бирлашуви.
2) Ўрта жамоа – бир халқ ёки миллатни бирлаштирувчи жамоа.
3) Кичик жамоа – алоҳида бир шаҳар давлатини бирлаштирувчи жамоа.
Одамларнинг энг такомиллашган жамоаси – бу шаҳар давлатидир. қишлоқлар шаҳарлардан кейин турувчи ва шаҳарларни озиқ-овқат билан таъминловчи жамоалар ҳисобланади. Форобий шаҳар давлатини икки таифага бўлади: 1) Ал-Мадина ал-Фозила; 2) Ал-Мадина ал-Жоҳилия.
Агар барча шаҳар аҳолиси ўзаро биргаликда, иттифоқда яшаб, бир-бирларига ёрдам кўрсатсалар бундай шаҳарлар фазилатлидир. Барча халқлар тинч-тотув ва дўстлик асосида яшаса, ер юзида тинчлик бўлади.
Форобий асраларида давлат атамаси ишлатилмайди. Аммо шаҳар жамоалари деганда шаҳар-давлатларни назарда тутади. Давлатнинг келиб чиқишини Форобий одамларнинг жамоа бўлиб яшаш эҳтиёжларидан деб билади. У давлатнинг асосий вазифасини иккига бўлади:
1. Давлатнинг ички вазифаси фуқаронинг бахтли ҳаётини таъминлаш.
2. Ташқи вазифаси ўз аҳолисини ташқи ҳужумлардан ҳимоя қилиш.
Форобий урушларнинг икки хилини айтади:
1. Адолатли урушлар (Адолатсиз урушга қарши олиб борилади).
2. Адолатсиз урушлар (Босқинчилик урушлари).
Форобий давлат шакли масаласига ҳам тўхталади. Тахт отадан болага мерос бўлиб ўтишини қоралайди. Давлат бошлиғи ўз лавозимига мансуб бўлган шахс бўлишини ёқлайди. Унинг фикрича, давлат бошлиғи ҳар томонлама етук бўлиши керак. Форобий ана шу якка ҳокимлик тўғрисида гапирар экан, унинг олдига 12 талабни қўяди. Булар: 1) тўрт мучали соғлом; 2) нозик фаросатли; 3) хотирали; 4) зеҳни ўткир, зукко; 5) фикри тиниқ, сўзлари чиройли; 6)маърифатли; 7) тамоқ, ичимлик, аёлларга нисбатан очофат бўлмаслиги; 8) ҳақиқатгўй; 9) номусли, ориятли, олийҳиммат бўлиши; 10) бойликка қизиқмайдиган; 11) адолатпарвар; 12) ботир, яъни қўрқоқлик ва ҳадиксрашдан холи бўлиши даркор. Форобий мана шу барча хислатларнинг бир одамда бўлиши қийин, бундай туғма қобилият камдан кам одамларда учрайди ва улар нодир инсонлардир. Баркамол инсон топилмай қолса, унда юқоридаги фазилатлардан 6 ёки 5 таси камол топган инсон ҳам ақл ва заковатда беназирлиги туфайли фозиллар шаҳрига раҳбарлик қила олади, дейди. Фозиллар шаҳрида бундай одам йўқ бўлганда ана шу имом ёки унинг издошлари чиқарган қонун ва тартибларга амал қилинади. Аввалги имом ўрнига келган кейинги раҳбарда ҳам юқорида айтилган хислатлар ёшликдан шаклланган бўлиши лозим. Кейинги имомда яна 6 та фазилат ҳосил қилиниши зарур: 1) донишмандлик; 2) кучли хотира; 3) янги қонунларни ихтиро қилиш; 4) вазиятни тез илғаб оладиган; 5) нотиқлик; 6) ҳарбий ишларга моҳирлик, раҳбарлик қилиш. Шу хислатларга эга бўлган шахс топилмаса, 2 киши бирлашиб фозил шаҳарга раҳбарлик қилиши лозим, дейди.
2) Абу Райҳон Беруний (973-1048) - тарихчи, қомусий олим. ғарбда, Францияда уни Алибарон номи билан тилга олишади. «Ҳиндистон» (1031), «Геодезия», «Минерология», «Ёдгорликлар» каби асарларида исломгача бўлган давр маданияти, маънавий ҳаётини акс эттирган, зўрлик, босқинчиликни қоралаган. Одамлар ижтимоий адолатли тартиб ўрнатиш учун давлатга бирлашадилар. Давлат шакли – мамлакатни шоҳлар – мутлақ ҳокимлик эмас, балки маърифатпарвар шоҳлар бошқарсин, дейди. Шоҳлар ва қонунлар инсон учун хизмат қилиши керак, уни босқинчилардан ҳимоя қилиши лозим. Инсон фақат ўзи учун яшамаслиги керак, у умумбашарий борлиқ эканлигини эpтироф этади. Беруний: «Юнон файласуфлари авом халқ учун эмас, балки юқори табақалар учун усул ва қоидалар ишлаб чиққанлар». «Давлатни бошқариш, – дейди Беруний, – жабрланувчилар ҳуқуқини зўравонлардан ҳимоя қилиш, бошқарилувчи халқ тинчлигини сақлаш учун ўз тинчлигидан воз кечиш демакдир». У адолатли ҳукмдорнинг асосий вазифаси кучли ва кучсизлар ўртасида тенглик, юқори ва паст даражадагилар орасида адолат ўрнатишдан иборат деб билади.
Йирик ҳинд давлат арбоби Жовоҳарлаъл Неру «Ҳиндистоннинг кашф этилиши» асарида ёзади: «Беруний ҳинд ва юнон фалсафасини бир-бирига солиштириб, буларда мавжуд бўлган умумийликни кўриб ҳайратда қолди. Берунийнинг китоби фактик материалларни қамраб олиши билан бирга, у уруш, талон-тарож, оммавий қирғинлар бўлишига қарамай, ўз илм аҳли ишларини давом эттирганликларини кўрсатиб беради».
Берунийнинг «Оқ кийимлилар ва қарматийлар тарихи», «Хоразмнинг машҳур кишилари», «қуёш ҳаракатини аниқлаш йўллари», «қонуни Маъсудий», «Сайдана» каби асрлари ҳам мавжуд.
3. Ибн Сино (1980-1037) – жаҳон маданиятига катта ҳисса қўшган қомусий олим. Авиценна туфайли Франция – ғарб Аристотелp асарларини ўрганди. 200 дан зиёд асар қолдирган. «Тиб қонунлари» ўша даврдаёқ тезда лотин тилига таржима қилиниб, Европа, қатор Шарқ мамлакатларида дарслик бўлиб хизмат қилиб келган, келмоқда. Шунингдек, унинг «Нажот китоби», «Донишмандлик китоби», «Ишорат ва танбеҳ» асарлари муҳим аҳамиятга эга. Сиёсий қарашларида Ибн Сино идеал жамият аҳолисида кишиларни бажарадиган вазифасига кўра уч табақага бўлади:
1) бошқарувчилар – маъмурий ишлар билан шуғулланувчилар;
2) меҳнаткашлар – ишлаб чиқарувчилар;
3) ҳарбийлар – жангчилар.
Давлатсиз қонун-қоидалар бўлмайди. Агар одамлар фақат шоҳу султонлардан ёки оддий меҳнаткашлардан иборат бўлса, барчалари ҳалок бўлади. У моддий тенгликни эътироф этади, лекин одамларнинг бойиб кетишлари тарафдори, ҳамма аъзолари учун бир хил бўлган қонун ўрнатилган жамиятда адолатсизлик бўлмайди. Адолатсиз кишилар жазога лойиқдирлар. Агар ҳукм-дорнинг ўзи адолатсиз бўлса, унга қарши қўзғалишни оқламоқ керак, дейди у.
4. Низомулмулк (Абу Али Ҳасан ибн али Исҳоқ Низомулмулк – 1017-1092) – Шарқ давлатшунослигининг асосчиларидан бири. У ўзининг «Сиёсатнома» (ёки Сияр ул-мулк) асари билан ўчмас из қолдирган. Эрон шоҳларидан Алпарслон ва кейинчалик Маликшоҳ Салжуқ салтанатида 30 йилга яқин бош вазир бўлиб ишлаган. Машҳур Исфахон расадхонаси унинг маблағи ҳисобига қурилган. «Сиёсатнома» асарида шоҳ, қози, вазир, навкарбоши, элчи, хазинабон, сарой амалдорлари, бош қўмондон, лашкарбошилар, девонбеги ҳамда бошқаларнинг вазифалари, ҳунармандлар, савдогарлар, кенг халқ оммаси билан муносабат, қўшин ва қурол-яроғни сақлаш, улардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш, фуқароларнинг арз-додини эшитиш, солиқларни тартибга солиш, унинг ундирилишини назорат қилиш, мамлакат бутунлиги, давлатнинг адлу инсофи, ҳиммат, эҳсон, тўғрилик, хайрихоҳлик, маърифатпарварлик, инсонпарварлик, раиятпарварлик ҳақида 50 фаслда адолатпеша сиёсатдон сифатида фикр юритади. Ҳатто у айрим ҳикоялари орқали амалдорларни хусусий ишларда, қуллари, хизматкорларини жазолашда ҳам қонунга риоя қилишни уқтирган.
5. Амир Темур (1336-1405) – Х1V асрда буюк темурийлар давлатига асос солди. У давлат бошқарувида ўзидан аввал ўтган ҳукмдорлардан фарқ қилиб, давлат ва мамлакатни бошқаришда бир ё икки табақага эмас, балки аҳолининг барча табақаларига суянди. Улар: 1) саййидлар; фозил кишилар; 2) ишнинг кўзини биладиган донишманд кишилар; 3) художўй, дарвеш, қаландарлар; 4) нўёнлар; 5) сипоҳ ва раият; 6) ишончли кишилар; 7) вазирлар, саркотиблар; 8) ҳокимлар, табиблар; 9) тафсир ва ҳадис олимлари; 10) аҳли санъат; 11) сўфийлар; 12) тужжор (савдогар)лар.
А. Темур эл-юртни ўз тасарруфида ва итоатда тутиш учун 12 тузук тутди. Давлат ишларини 4 омилга боғлаб олиб борди:
1. Салтанат.
2. Хазина.
3. қўшин (сипоҳ).
4. Раият (қора халқ).
Амир Темур ўз улкан империясини улус-улус қилиб идора қилган. Моварауннаҳрдан бошқа барча ўлка ва мамлакатларни у 4 улусга бўлди:
1. Қобул, ғазна ва қандаҳорни то Син дарёсигача бўлган ерлар билан қўшиб ва 12 минг кишилик қўшин билан тўнғич ўғли амирзода Жаҳонгирга берди. Унинг вафотидан кейин эса (1376) у вилоятларга Балх мамлакатини ҳам қўшиб, Жаҳонгирнинг ўғли Пирмуҳаммадга инъом қилди.
2. Иккинчи ўғли Умаршайх мирзога Фарғона ўлкаси, сўнг 1393 йили Форс вилоятини берди. Фарғонага уни 10 минг кишилик қўшин билан жўнатди.
3. Учинчи ўғли амирзода Мироншоҳни эса 1380 йили унга 10 минг кишилик қўшин билан Хуросон мамлакатига тайинлади. 1383 йили эса унга ғарбий Ироқ ва Озарбайжонни (маркази Табриз) улус қилиб берди.
4. Хуросонга эса ўша йили (1383) кенжа ўғли амирзода Шоҳруҳни тайин қилди. Ва 8 минг кишилик қўшин билан Ҳиротга жўнатди.
5. Амир Темур салтанатни бошқаришда кенгаш, машварат (маслаҳатлашиш) ва маслаҳатга алоҳида эътибор берган.
Кенгаш – бу яқин ишончли одамлар билан муҳим давлат ишлари юзасидан қилинадиган маслаҳат, йиғилиш. Машварат – эса машойих, уламо, фузало, вузаро ва бошқа аркони давлатни тўплаб қилинадиган йиғилиш. «Гарчи ишнинг қандай якунланиши тақдир пардаси ортида яширин бўлса-да, – дейди у, - ақли расо ва ҳушёр кишилардан кенгашу тадбир истаб, фикрларини билмоқ лозим». «Давлат ишларининг 9 улушини, – дейди у, – кенгаш, тадбир ва машварат билан, қолган бир улушини қилич билан ҳал қилдим». «Тажрибамдан билдимки, кенгаш 2 турли бўлади: Бири тил учида айтилгани, иккинчиси юракдан чиққани. Тил учида айтилганини (шунчаки) эшитардим. Юракдан айтилган маслаҳатни эса қалбим қулоғига қуярдим ва дилимга жо этардим».
6) Алишер Навоий (1441-1501) – ХV аср мутафаккири ижодида бир қатор муҳим фикрларни учратамиз. Навоий халққа нисбатан адолатсизлик ва ёвузликни қоралайди. Марказлашган кучли подшолик ҳокимиятини ёқлаб чиқади. Негаки, кучсиз шоҳ порахўр қозилар, зўравон ва таъмагир амалдорларга йўл очиб беради. Кучли шоҳ ҳокимиятида фақат муносиб баркамол шахслар ўрин олади. Зулм учун золимнинг ўзи жавоб беради, негаки, кўмир ташиганнинг қўли қорадир. Инсонлар маънавий камолотга интилишлари лозим. Бунинг асосий шарти эса, А. Навоий фикрича, ҳалол меҳнатдир.
А.Навоий сиёсий ғояларини «Садди Искандарий» достонида асослаб берган. Унда ижтимоий адолатли тузум ғоясини адолатли шоҳ тимсолида баён қилган. Навоий бу муаммони адолатли шоҳ – адолатли давлат – адолатли қонунлар – адолатли тартиб сифатида поэтик тасвирлаган[3]. Шунингдек, даҳо шоир турли халқлар, ижтимоий гуруҳлар ва табақалар ўртасидаги оқилона, маърифатга асосланган муносабатлар ижтимоий барқарорликка олиб келишини гўзал тимсоллар орқали куйлаган.
Навоий сиёсий қарашларида кўпроқ адолатли қонунларга асосланган маърифатли шоҳ ҳокимиятини орзу қилиб, уни Ҳусайн Бойқаро давридаги вазирлик фаолиятида амалга оширишга уринади. Навоийнинг бу каби илғор сиёсий қарашлари кейинчалик Бобурнинг давлат фаолиятида ва унинг бутун дунёга машҳур «Бобурнома» асарида янада бойитилди.
Уйғониш даври, унинг ғоялари инсоният тарихидаги туб бурилиш дақиқаларидир. Инсон қадр-қиммати, унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, инсон учун муносиб ҳаёт яратиш ғоялари айнан ғарб мамлакатларида уларнинг давлатчилиги ва сиёсат соҳасидаги амалий изланишлари давомида вақт чиғириғидан ўтиб, реал воқеликка айланди. Ушбу давр сиёсатчилари ва олимларидан энг йирикларини баён этамиз:
1. Никола Макиавелли (1469-1527) – италиялик. Кўп йиллар давлат ишларида ишлаган. «Ҳукмдор», «Флоренция тарихи» асарларини ёзди. Унинг фикрича, «Давлатнинг ўзи инсон бўлиб, унга хизмат қилишнинг ўзи ҳам инсон ҳаётининг асл мақсади, туб моҳияти ва эзгу бахт-саодатини таъминлайди». Давлатнинг одамларни тарбия қилиш вазифасини адо этишни шу пайтга қадар бўлиб келганидек, дин арбоблари қўлида қолдириш эмас, балки давлат елкасига юклатиб қўйиш зарур. Унинг сиёсий орзуси қадимги Рим республикасига айнан тўғри келадиган давлат тизимини қарор топтиришдир. «Давлат – доимий равишда ўзгариб турувчи сиёсий ташкилот». Давлатнинг вужудга келиши қарама-қарши кучлар ҳаракатининг натижасидир, дейди. Макиавелли давлатнинг энг яхши бўлган республика шаклини ҳимоя қилиб, давлатни идора қилиш, қаттиқ интизом ўрнатишда якка ҳокимлик зарурдир. Зўрлик қилмасдан туриб, у эски тартибларни ўзгартириш мумкин эмас, дейди. Яна у давлат ишини черков иши билан қўшмаслик керак, черковни давлатдан ажратиш лозим, дейди. Демак, у давлатчиликнинг монархиядан республикага томон ривожланишини олдиндан айтиб берган.
2. Жан Боден (1530-1596) – франциялик. Унинг фикрича, давлат фақат монархия шаклида бўлиши керак. У давлат манфаатлари дин манфаатларидан устунлигини таъкидлайди. Жамиятда виждон эркинлиги қарор топиб, бирор дин қувғинда бўлмасин давлат асосини оила ташкил этади. Давлат – оиланинг муаммоларини ҳал қилувчи, хусусий мулкка асосланган ижтимоий мулкни сақловчи иттифоқдир. Мулкий тенгсизлик табиий ва зарурийдир. Давлат ижтимоий масалалар устидан ҳуқуқий ҳокимиятга эга. Унинг ҳокимияти ҳал қилувчидир. Монарх – ҳукмдор ҳуқуқ суверенитетининг ягона мутлақ манбаи.
3. Томас Гоббс - (1588-1679) – инглиз файласуфи. «Табиий ва сиёсий қонунлардан парчалар» ва «Фуқаро тўғрисида» китобларида фуқаролар урушлари сабабларини ва уларнинг олдини олиш йўлларини англаш воситаси сифатида биринчи ўринга қўяди. Давлатни эса у худо томонидан эмас, балки унинг бандалари – одамлар томонидан ўрнатилган «сунъий жисм» сифатида баҳолайди. Давлат ва ҳукмрон шахснинг 2 муқаддас бурчи мавжуд:
1) Халқ фаровонлигини таъминлаш.
2) Мамлакат тинчлигини муҳофоза қилишдир.
Т.Гоббс фуқаролар урушининг олдини олиш учун буржуа диктатураси зарурлигини исботлашга уринади. Давлат ўзида жамланган ягона идора воситасида тинчликни сақлаши, табиий қонунлар бажарилишини таъминлаши, тартибни сақлаши, ҳунармандчиликни ривожлантириши, инсонларнинг диний, маънавий, ахлоқий қарашларига ҳам таъсир этиши керак бўлади.
4. Шарль Луи Монтеске (1689–1755) – франциялик файласуф, тарихчи олим. «қонунлар руҳи тўғрисида», «Форс хатлари», «Румликлар буюклиги ва инқирози сабаблари тўғрисида» асарлари муаллифи. У «қонунлар руҳи тўғрисида»ги асарида сиёсий-тарихий жараёнларни диний-руҳий талқин қилишга қарши чиқди. Унинг фикрича, иқлим, замин ва замин усти ҳолати халқлар руҳининг шаклланиши ҳамда ижтимоий тараққиёт табиатини белгилаб беради. У мустабид феодал сиёсий ҳукмронлик тизимини аёвсиз танқид қилади. Католик черковининг дунёвий ҳукмронлик қилишга уринишини қоралайди. Шу билан бирга диннинг асосий вазифаларини кўрсатиб беради. Табиий қонунлар жамият вужудга келишидан аввал мавжуд бўлган, қонунлар давлатнинг турига (республика, монархия, деспотия) боғлиқ, бошқарувни эса ижтимоий-иқтисодий, географик ва иқлим каби омиллар белгилайди. «Агар қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар бир шахсда ёки бир ташкилотда мужассамлашса, эркинлик бўлмайди. Негаки, бу монарх ёки сенат золим қонунлар яратиб, уларни зулм қилиш учун қўллаши мумкинлиги хавфи мавжуд бўлади. Эркинлик суд ҳокимияти, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан ажратилмаганда ҳам бўлмайди. Агар бирор шахс ёки бирор ташкилот шу учала ҳокимиятни якка ўзида тўпласа, ҳамма нарса ҳалок бўлар эди...»
5. Жан Жак Руссо (1712–1778) – француз файласуфи, социологи, маърифатпарвари. «Одамлар ўртасида тенгсизликнинг келиб чиқиши ва асослари тўғрисида мулоҳазалар», «Ижтимоий битим», «Эмилp ёки тарбия тўғрисида» асарлари бор. У буржуа демократияси, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва тенглик ғояларини тарғиб қилган. Тенгсизлик сабаби хусусий мулкдир. Ижтимоий тенгсизликка эркинлик ва ҳуқуқлар тенглигини қарши қўяди. Халқ иродасининг суверенлиги ва бўлинмаслигини тарғиб қилган.
6. Жон Локк (1632-1704) – англиялик. Ўзининг «Бошқариш тўғрисида икки мажмуа» асарининг 1-қисмида қироллик ҳокимияти илоҳий асосда эканлигини айтиб танқид қилади. Англияда 1688-89 йилларда давлат тўнтаришидан кейин ижтимоий-сиёсий тузумни кўради. Унинг фикрича, қонунлар шахс эркинлигини ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини кенгайтиришнинг зарур шартидир. «қаердаки қонунлар бўлмаса, у ерда эркинлик бўлмайди». У кишиларни ягона мақсад учун курашишга бирлаштирган давлат сиёсий ҳокимиятини кишилар воситасида амалга оширмоғи лозим», дейди .
7. Томас Мюнцер (1490-1525) – Германиялик черков тарғиботчиси. Ер юзида синфсиз, зиддиятлардан холи бўлган, хусусий мулкчилик тугатилган алоҳида давлат ҳокимиятини илгари суради. У ўзининг «Хон-беклар олдида тарғибот» асарида сиёсий ҳокимият халқ оммаси номидан ва унинг манфаатлари йўлида амалга оширилгандагина қонуний ҳамда ҳуқуқий ҳисобланиши мумкин, дейди. У қўзғолонга раҳбарлик қилгани учун қатл қилинади.
8. Томас Мор (1478–1535) – Инглиз ёзувчиси ва давлат арбоби. «Утопия» китобида хаёлий Орол аҳолиси яратган тузум ижтимоий-сиёсий тузумлардан энг афзали, энг инсонпарвари, энг демократлашган, энг ақлли, интизом ва эркинлик, тартибот, ташаббускорлик, меҳнат ва роҳат жамиятини тасвирлайди. Хусусий мулкчиликни, тенгсизлик ва адолатсизликнинг асосий сабабчиси сифатида инкор этади. У эрксевар руҳи учун қатл этилади.
9. Томаззо Кампанелла (1568–1639) – Италиялик файласуф, шоир, сиёсий арбоб. У «қуёш шаҳри» китобида коммунистик жамиятни тарғиб қилади. Бу фикрларни у тағин «Мессия подшолиги» асарида янада ривожлантиради. Диний подшолик муқаррарлиги хаёли билан бойитилади... Меҳнат қилиш барча учун баробар ва 4 соатдан ошмаслиги лозим дейди.
10. Самуэл Пуфендроф (1632–1694) – давлатнинг пайдо бўлишини худонинг хоҳиши билан дейди. Давлатни вужудга келтиришнинг асосий ташаббускори бу худодир. Давлат фақат мутлақ ҳукмронлик шароитида ўз мақсадларини амалга ошира олади.
11. Томас Пейни (1737–1809) – Америкалик. У биринчидан тинчлик ғояси моҳиятини тушунтириб берса, иккинчидан урушга қарши тинчлик учун кураш олиб бориш зарур дейди. У Англиянинг шимолий Америкадаги мустамлакачилик сиёсатини қоралайди, Америка халқининг инглиз босқинчиларига қараши курашини инқилобий ҳаракат деб билади. «Уруш сиёсати халқнинг ғазабини қўзғатади ва инқилобга олиб келади» дейди. Унинг «Оқил фикр» тазкирасида подшолик давлати тузилишини қатъий қоралайди ҳамда Буюк Британиянинг шимолий Америкадаги мустамлака ўлкаларини ундан ажратиб мустақиллик бериш зарур эканлиги»ни исботлашга уринади. «Инсон ҳуқуқлари» асарида инқилоб қилиш ҳуқуқини унинг бош, етакчи, асосий ҳуқуқи сифатида таърифлайди.
12. Томас Жефферсон (1743–1826) – америкалик. У ўзининг сиёсий қарашларида монархия бошқарувини рад этиб, демократик сайловларга асосланган республика бошқарувини қўллаб-қувватлайди. 1776 йилда «АҚШ мустақиллиги баёноти»да ўз сиёсий қарашини шундай ёзади: «...ҳамма одамлар тенг қилиб яратилганлар ва уларнинг ҳаммалари ўзларини яратувчи томонидан (туғма ҳамда ажралмас) шак-шубҳасиз ҳуқуқлар билан инъомланганлар, бундай ҳуқуқлар қаторига ҳаёт, эркинлик ва бахт-саодатга интилиш киради».
13. Адам Смит (1723–1790) – инглиз иқтисодчиси ва файласуфи. У ўзининг «Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари ҳақида тадқиқот» асарида шундай ёзади: «Буюк миллатлар хусусий шахсларнинг хўжасизлиги туфайли ҳеч қачон камбағаллашмайдилар, балки улар кўп ҳолларда давлат ҳокимиятининг хўжасизлиги ва нодонлиги туфайли камбағаллашадилар». Яна у ёзади: «Мулкка эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум этилган инсон фақатгина иложи борича кўпроқ ейиш ва иложи борича камроқ ишлашга манфаатдор бўлиши мумкин».
14. Э. Беркка (1729–1797) – Англия консерватори сифатида табиий ҳуқуқларни тан олмаслик ғояси хосдир. Унингча, давлат ва жамият инсоннинг ихтироси эмас, балки табиий ривожланишининг натижасидир. Давлатнинг асосий вазифаси тартиб ва қонунни сақлашдан иборат. У ҳокимиятнинг вакиллик шаклини қўллаб чиқади.
15. А. Токвиль (1805–1858) – «Америкадаги демократия» номли асарида ўзига хос либерал сиёсий назарияни яратди. Уни сиёсий тенглик билан сиёсий эркинлик ўртасидаги муносабат кўпроқ ўйлатади. Сиёсий апатия – сиёсий марказлашув ва ижтимоий бўйсундиришнинг бошланишидир, деб ҳисоблайди. Демократиянинг ижобий ва салбий жиҳатлари бўлиши мумкинлиги тўғрисида фикр юритади.
Собиқ комунистик мафкура асосчилари «миллий озодлик ҳаракатлари»ни қўллаган бўлса-да, амалда халқларнинг озодлигини бўғишга қаратилган назарияни яратган эдилар. Шарқда миллий озодлик кураши ўз тарихий илдизларини ўрганишнинг бошланиши билан характерланади. Масалан, М.Ганди (1869–1948), М. Иқбол (1877–1938) асарлари нутқ ва чиқишлари Шарқ халқларини уйғотишга даъват этадиган, уларни мустақилликка ундайдиган сиёсий ғоялари билан ажралиб туради. Масалан, М. Ганди (Ҳиндистон) инглизларнинг урф-одатлари, саноати ютуқлари асосида содир бўлган эрксизлик, қарамликка нисбатан бойкот эълон қилди. Халқни маърифий йўл билан мустақил бўлишга чорлайди. Гандизм унинг номи билан боғлиқ бўлиб, озодлик учун курашда куч ишлатмаслик тамойилига асосланади. Мустамлакачи ҳокимиятга қарши, ўзаро зиддиятли ҳолатларни ён беришлар, муроса ва консенсус асосида ҳал этишга ундайди. Сиёсатни ахлоқ билан боғлиқ ҳолда талқин этади.
Толстойчилик қарашлари Л.Н.Толстойнинг «Тавба», «Менинг эътиқодим нимада» «Крейцер сонатаси» асарларида баён қилинган бўлиб, катта ер эгалиги ва миршаблик давлат ҳокимияти ўрнида озод, тенг ҳуқуқли деҳқонлар уюшмасини яратиш зарурлиги ғоясини илгари суради. Бу таълимотнинг асосий мазмунини жамият сиёсий ҳаётини тубдан ўзгартириш учун барча одамлар ўртасида меҳр-шафқат муносабатларини ўрнатиш, зулмга қарши куч ишлатмаслик, диний ва маънавий-ахлоқий камолот, солиқлар тўлашдан ва ҳарбий хизматдан бош тартиш ташкил этади. Толстойчиликнинг кенг оммага таъсир кучи бўлганлигини фаҳмлаган чор Россияси сиёсий ҳокимият идоралари кўп ҳолларда черков фатвоси билан унинг тарафдорларини мунтазам таъқиб этганлар ва Сибирга сургун қилганлар.
Бу даврдаги сиёсий қарашларда давлат ва халқлар мустақиллиги, эркинлик, демократия учун ўзаро ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик ғоялари илгари сурилади.
ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида Ўрта Осиёдаги маърифий-сиёсий таълимотлар. Бу даврнинг кўзга кўринган шахслари:
1. Огаҳий (1809–1874). Унинг сиёсий қарашлари таржима ва асарларида баён этилди. 19 асарни форс тилидан ўзбекчага таржима қилган. «Юсуф ва Зулайҳо», «Шоҳу гадо» достонларини ўгирган. 1999 йил декабрида Урганч шаҳрида Огаҳийнинг 190 йиллиги кенг нишонланди. Огаҳийнинг сиёсий қарашларида 2 тенденция мавжуд:
1) Давлатни бошқариш масаласида маърифатпарварлик, инсонпарварлик, демократик қарашлар илгари сурилади.
2) Масалани бир томонлама ҳал қилиб, топиш қийин бўлган идеал маърифатпарвар шахс роли баҳоланади.
2. Аҳмад Дониш (1827–1897)нинг сиёсий қарашлари Бухоро амирлиги давридаги сиёсий тартиблар, ҳаракатлар, давлат бошқаруви ва тузилиши моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилган. У Бухоро амирлиги ижтимоий-сиёсий қарашлари билан Россияни таққослайди. Бу фарқ давлат бошқарувида катта эканлигини баён этади. У ўзи тузган лойиҳада давлат бир гуруҳ кишиларга эмас, балки бутун халқ манфаатига хизмат қилиши керак. Ҳукмдор мамлакатни идора қилишда давлат арбоблари билан маслаҳатлашиб иш қилиши лозим. Ҳукмдор улар гапига қулоқ солиши керак. Чунки бир киши ақлидан кўпчилик ақли устун бўлади. «Кимки ақлсиз бўлса, у одил ҳам эмас... ақл ва давлатни бир-биридан ажратиб бўлмайди, ақлсиз одамлар мамлакатни идора қила олмайдилар» дейди. А. Дониш сиёсий қарашлари Бухоро амирига ёқмади, у саройдан четлаштирилди.
3. Бердақ (1827–1900) – қорақалпоқ шоири ва мутафаккири. У ўз сиёсий қарашларида Хива хонлиги маъмурий сиёсий идора усулини фош қилди. Хива хонлиги феодал монархиядан иборат бўлиб, давлат тепасида қўнғирот уруғига мансуб бўлган хон туради. Хон чекланмаган ҳокимиятга эга бўлиб, давлат бошқаруви отадан болага мерос бўлиб ўтаверади. Олий давлат бошқаруви, маъмурий лавозимдагилар хоннинг қариндош-уруғлари эди, у судлов ишларида қонунсизликни кўрди. Аҳоли тирикчилиги ер билан, лекин ер хон қўлида, амалдорларга қарашли. Хоннинг солиқ сиёсати даҳшатли, ўлпонларнинг 25 га яқин тури бор. Ана шу ижтимоий адолатсизликни қоралади. Буларни ўзининг «Аҳмоқ подшо» достонида битди. 1998 йил декабрида қорақалпоқ мумтоз шоири Бердақ таваллудининг 170 йиллиги кенг нишонланди.
4. Саттархон (1843–1902) хонлик тизимини ўзбошимчаликда, қонунсизлик ва порахўрликда, мамлакат фаровонлиги, илм-фан ривожи ҳақида ғамхўрлик қилмасликда айблади. Шу сабабли ҳам мамлакат қолоқ дейди, у. Сатторхон фикрича, «Жамият тараққиётининг асосини илм-фан, маърифат ташкил қилади, маърифат - жамиятнинг фаровон яшаши гаровидир».
5. Фурқат (1858–1909) феодал хонлик тартибларининг мамлакат ривожига ғов эканлигини айтади. Хон ва бекларнинг ўзаро уруш ва низоларини, босқинчиликларини қоралади. «Хонлар – илм-фан, халқ фаровонлиги, мамлакат ривожи ҳақида ғамхўрлик қилиш ўрнига ўзларининг роҳат ва маишатлари билан банд бўладилар», дейди.
Умуман, бу даврда Муқимий (1850–1908), Завқий (1853–1921), Анбар Отин (1870–1914), Аваз Ўтар ўғли (1884–1919) кабилар ҳам маърифатпарварлик ғояларини кенг тарғиб қилиб, сиёсий тузумни ислоҳ қилиш тарафдорлари эди.
ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида жадидчилик ғоялари. Бу даврда Туркистон ўлкасида «жадидчилик» ҳаракати пайдо бўлди. Бу ҳаракатнинг халқимиз миллий, ижтимоий ва маданий тарихида ўзига хос ўрни бор. Жадидчилик аслида маърифатпарварлик ҳаракатининг кўриниши бўлиб, унинг намоёндалари мамлакатни қолоқликдан чиқариш ва миллий тараққиётга эришишнинг маърифий йўлини кўрсатдилар.
Чор Россиясининг чекка ва мустамлака ўлкаси бўлган Туркистонда мактаб-маорифнинг янгиланиши, янги адабиётнинг вужудга келиши, миллий театр, матбуотнинг туғилиши ва йўлга қўйилиши ҳам жадидчилик ҳаракатининг самараларидир.
Жадидларнинг ижтимоий-сиёсий қарашларида бир хиллик бўлмаган: идора усулида конституцион монархия ва республикачилик қарашларида хилма-хиллик бўлган, баъзи масалаларда жиддий фарқ борлигини инкор қилмаган ҳолда, жадидизм муайян қарашлар тизими сифатида шу давр эҳтиёжларини ифодалар эди.
Жадидчилик ижтимоий-сиёсий қарашларида чор Россиясининг Туркистондаги мустамлакачилик режимига қаратилган ғоялар билан бирга иккиланишлар, мўътадиллик ғоялари уйғунлашган эди. Бунда матбуотнинг роли ўсди. Жадидчиларнинг газета ва журналлари ўлкада кенг тарқалиб мусулмон аҳолисининг сиёсий онги ўсишига таъсир эта бошлади.
1906 йилдан бошлаб Туркистон жадидлари ўзларининг «Тараққий», «Хуршид» номли газеталарини нашр қила бошлади. Унда мўътадиллик, иккиланишлар, журъатсизлик сезилиб турса-да, чоризм сиёсатини кескин қораловчи мақолалар ҳам босилиб турди.
Жадидчилик оқими ташкилий жиҳатдан ўз низом ва дастурига эга эмас эди. Сабаби у ташкилий жиҳатдан сиёсий ҳаракат даражасига кўтарилмаганди.
Жадидчиликнинг кўзга кўринган намояндалари: 1. Исмоилбек Гаспринский (1851–1914) – юқори аслзодалар оиласидан. қримда мусулмон диний мактабида таълим олган, асли ўзи қримнинг Боқчасаройидан эди. Туркистон жадидлари ўз сиёсий дастурини ана шу қрим-татар сиёсий арбобидан олди. У Москвада кадетлар корпусида ҳарбий таълим олган. Туркия ва Францияда 2 йил яшаган. қрим ярим оролида яшаган аҳолининг 25 фоизини ташкил қилган қрим-татарлари орасида турк тилини сақлаб қолишни ёқлаган. 20 йил «Таржимон» журналини нашр этди. И.Гаспрали 1893 йили Бухоро амири Абдулаҳадга янги усул мактаблари тузишни таклиф қилиб, рад жавоби олди. У Туркистонга жадидчилик оқимини биринчи бўлиб ёйди. 1910 йили Туркистоннинг турли жойларида 50 га яқин шундай мактаблар ташкил этди. Тошкентда 20, қўқонда 16 та шундай марказий жадид мактаблари очилди. И.Гаспрали ҳар бир миллатнинг маориф-маданиятини миллий заминда олиб бориб, миллий тил учун кураш ташкил қилган эди. У туркий халқлар учун ягона тил, имло масаласини ҳимоя қилиб чиқди. И.Гаспрали «Юз йилдан сўнг. 2000 сана» романини ёзди. У синфий кураш назариясига қарши эди. «Маданияти йўқ миллатнинг саноати бўла олмас. Модомики, ул йўқ, ҳали синфий низоларга ҳам эрта. Бизнинг бугунги вазифамиз ҳали маданий ўсувдан, шунга йўл ҳозирловдангина иборат». У ўз романида қонсиз кечадиган инқилоб ҳақида ёзди. Энг яхши орзу ҳам, агар у зўрлик ва куч билан амалга ошадиган бўлса, зулмдир, ҳар хил кўрсатмалар, буйруқ, зўровонликлар бўлса, бундай «мамлакат ва жамият муқаррар равишда казарма вазиятига келиб қолади» деган эди.
2. Маҳмудхўжа Беҳбудий (1879–1919) – Самарқанд шаҳрида руҳоний оиласида дунёга келди. У ҳаж қилиб Макка ва Мадинага борди, Миср ва Туркия шаҳарларида бўлди. Петербург, Москва, қозон, Уфа ва Оренбург каби Россия шаҳарларида бўлди. Беҳбудий жадид оқимга қўшилиб, Туркистоннинг Россиядан ажралиб чиқишини ва унинг мустақил давлат сифатида ички ва ташқи сиёсат олиб бориши лозимлигини ҳимоя қилди. Жадидлар 1917 йил февралp инқилобидан сўнг ўз сиёсий ташкилотларини тузишга киришди. 1917 йил мартида «Шўрои Исломия» ташкилотига асос солди. Мусулмонларни бу ташкилот атрофига бирлаштиришга чақирди. Беҳбудий озодликка эришишда маърифатнинг ролига юқори баҳо берди. У «Маориф бўлимида турган мусулмонларнинг бошини силангиз. Мафкурага ёрдам этингиз. Туркистон болаларини илмсиз қўйманг, озодлик йўлини кўрсатинг» деган эди.
3. Мунавварқори Абдурашидов (1878–1931) – Туркистонда жадидизм ҳаракати раҳбарларидан бири, педагог, зиёли оиласида туғилган. Тошкентда Юнусхон мадрасасида таълим олган. 1903 йили жадид мактаблари очиб, ўзи унда дарс берган. Шу мактаблар учун қўлланма, дарслик ёзган. У маҳаллий бойлар кайфиятини ифода қилган. У эски мактабларни ислоҳ қилиб, унда дунёвий илмлар ўқитилиши тарафдори эди. У халқни маърифатга чақирди. «Шўрои Исломия» ташкилоти тузувчиларидан бири эди. Бу ташкилотга маҳаллий бойлар, руҳонийлар кирган. Ташкилотнинг талаби Туркистонда буржуа Россияси таркибида миллий-диний автономия тузиш, маданият ва маориф соҳасида капитализм ривожи учун зарур бўлган баъзи ислоҳотлар ўтказишдан иборат эди. У 1931 йил 26 апрелда собиқ шўро тузуми тарафдорлари томонидан қатл этилди.
4. Фитрат (1886–1938) – ўзбек ёзувчиси ва олими. У дин ва эски дунё сарқитларига қарши курашган. Самарқанд Педакадемиясида ишлаган. «қиёмат» пpессаси, «Заҳронинг имони» (1920), «қийшиқ эшон» (1930), «Рўзилар» каби драматик асарлари билан феодал тузимига ва динга қарши чиқди. 1938 йил 4 октябрда Тошкентда шўро тузуми тарафидан отиб ўлдирилган.
5. Чўлпон (1893–1937) – ўзбек шоири, таржимон, санъатшунос. У дастлаб мадрасада, сўнг рус-тузем мактабида ўқиган. 1919–20 йилларда «Турк ГОСТА» газетасида муҳаррир, «қизил байроқ», «Туркистон» каби газеталарда адабий ходим, 1924 йилдан Москва ўзбек драма студиясида, кейин Ўзбекистонда маориф ва театр соҳаларида ишлаган. 1938 йил 4 октябрда Сталин сиёсати туфайли отиб ўлдирилган.
Умуман, жадидчилик ҳаракатининг хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
1. Жадидчилик ҳаракати Туркистонда сиёсий жараёнлар ривожланишига катта ҳисса қўшди. Маърифатчилик ҳаракати сифатида бошлаган ҳаракатларида халқнинг умумий саводи ва маърифатини кўтариш ғоясини илгари сурди.
2. Жадидлар динга қарши курашган эмаслар, балки шариатга қаттиқ риоя қилиш орқали мактаб ва мадрасаларда таълим бериш тизимини дунёвий илмлар бериш асосида ислоҳ қилиш зарурлиги масаласини кўтардилар.
3. Жадидчилар ҳаракати Россияда вужудга келган болpшевиклар партияси билан бир вақтда шаклланди. Истибдод ҳукумати жадидларни дин пешволарига қарши қўйиб ҳаракат қилса, жадидлар маърифат йўли билан халқ онгини ривожлантиришга ҳаракат қилдилар.
ХХ аср сиёсий концепциялари, сиёсатшунослик таълимотидаги назариялар қуйидагилардан иборат:
1. Ижтимоий дарвинизм ва забт этиш назарияси (Номарксистик).
1) Людвик Гумилович – Полpша-австралиялик (1838-1909). У «Социология ва сиёсат» асарида бу назарияни асослаб берган. Унга кўра ижтимоий ҳаёт давридан бошлаб одамлар, руҳлар, синфлар, партиялар ва давлатлар ўртасида кураш бўлиб келган. Бу инсониятнинг яшаши учун зарур. 2) Герберт Спенсер (1820–1903) – «Социологиянинг асоси» асарида давлат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш учун тузилади, жамият урушдан тинчлик томон, ҳарбий соҳадан индустриал жамиятга ўзгариб боради. 3) Франц Оппенгейрер (1864–1943) – «Социология системаси» китобида «Либерал социализм»ни асослаб, иқтисодий ва сиёсий фаолият ҳақида ўз фикрини баён этади. Ижтимоий-сиёсий иллат манбаи–йирик ер мулкчилигидир, дейди.
2. Юқори табақа назарияси. Элита («Бошқарувчи озчилик», «зодагонлар»). Бу назария асосчилари: 1) Гаэтано Моска – (1856–1941) – италиялик, адлияшунос, социолог, тарихчи олим. «Сиёсий фандан парчалар» асарида «сиёсий ёки бошқарувчи синф» назариясини ишлаб чиқди. Бу сиёсий ғоя «Зодагонлар назарияси» бир кўринишини ташкил этади. «Жамият барча давраларда: бошқарувчилардан ва бошқариладиганлардан иборат. Бошқарувчилар озчиликни ташкил қилсада, куч, бойлик, уюшқоқлик қадриятларига эга, демократия эса аслида кенгайтирилган аристократиянинг ўзгинасидир», дейди. Элита ҳукмрон синф. Сиёсий тараққиёт бир ҳукмрон элита қўлидан иккинчисига ўтганда юз беради. Ҳокимият хеч вақт кўпчилик қўлига ўтмайди. Сайловлар элиталарни янгилаш усули. 2) Парето Вилpфредо (1848–1923) - италиялик социолог ва сиёсий иқтисодчи. Унинг сиёсий қарашлари ҳам Г.Моска қарашларига яқин. Ҳар бир даврда ўзига хос 2 гуруҳ: элита ва элитага қарши турганлар бўлади. Улар ҳокимият учун курашади. Тарихда элиталар ўзгариб туради. Сиёсий бошқарув қобилияти «зодагонлар» да дейди.
3. Сиёсий партиялар назарияси: Асосчилари: 1) Моисей Острогорский (1854–1919). У «Демократия ва сиёсий партияларни ташкил этиш» асарида Англия ва АҚШ сиёсий партиялари фаолиятини таққослаб, уларда а) аристократик; б) сиёсий клублар; в) оммавий ташкилотлар борлигини кўрсатади. Учинчи босқичнинг бюрократлашиб боришини танқид этади. 2) Роберт Михайлpс (1876–1936) – «Сиёсий партиялар социологияси» асарида партияларни олигархиялаштириш қонунини кашф этади. Агар ҳокимият партия раҳбарларини қўядиган бўлса, бу партия қўғирчоқ партияга айланиб қолади, оддий партия аъзолари бошқарувда иштирок этолмайди. Сиёсий ҳаётни демократлаштириш лозимлигини айтади. «Темир қонунлар оддий фуқаро учун ишонч қолдирмайди», дейди. 3) А.Бентли – англиялик, у «Манфаатдор гуруҳлар» назариясини ишлаб чиқди. Унда жамият сиёсий системасини ҳаракатга келтирувчи кучлар ижтимоий синфлар, табақалар, гуруҳлар манфаатлари эмас, сиёсий партиялар эмас, балки шахсий ва уюшган «манфаатдор гуруҳлар» тўдаси ташкил этади, дейди.
4. Макс Вебернинг сиёсатшунослик таълимотлари («Доҳийлик демок-ратияси» таълимоти ҳам дейилади): М.Вебер (1864–1920) назарияси ғарб ва дунёнинг ХХ аср социологиясига ижобий таъсир кўрсатди. У бюрократияни ҳумрон синф деб ҳисобламайди, балки уни ҳокимиятнинг қўлидаги қурол деб қарайди. У демократия назариясини ишлаб чиқди. Бу назариянинг марказида жамиятдан ўзини алоҳида тутган бюрократик аппарат устидан ижтимоий назорат механизмини ишлаб чиқиш ғояси ётади. У бюрократияни ўзига бўйсундира оладиган сиёсий элитани танлаш техникасига эътибор беришни талаб қилади. М.Вебер ҳукмронлик усули бу давлат типологияси ва қонунчилигидан иборат. Ҳукмронлик деб ҳокимиятга танҳо эгалиик қилишни, ҳокимият монополияси эса, ўз эркини буйруқлар ёрдами билан ўтказиш қобилиятини тушунади. Ҳукумронлик – бу қонунийлаштирилган зўрликдир. У 3 хил бўлади: анъанавий, содиқлик ва легаллик (очиқлик). Анъанавийлик ҳукмронлик урф-одатларига асосланади, содиқлик сиёсий лидерларга содиқ бўлишга, очиқ ҳукмронлик эса ҳуқуққа асосланади. М.Вебер бошқаришнинг президентлик шаклига ҳам эътибор берди.
5. «Тоталитаризм назарияси» – (лот.) сиёсий режим тури ҳақидаги таълимотлардан бири бўлиб, давлатнинг барча ҳаётий соҳалари устидан тўла (тотал) назорати, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларнинг амалда йўқ қилиниши, оппозиция ва ўзгача фикрларга нисбатан қатоғонлар бўлишини баён этади. Уни А.Арендт, К.Фридрих, З.Бжезинский асослаб берганлар. Бунда 1) иқтисодий марказлашган раҳбарлик; 2) ижтимоий соҳа назоратда; 3) сиёсий соҳада бир партиялилик; 4) маънавий соҳада ҳукмрон мафкура; 5) оммавий коммуникация воситалари партия ва давлат қўлида; 6) партия ва давлат қўлида барча қуроллар тўпланади.
6. «Плюрализм назарияси» (Европа мамлакатларида).
7. «Плюралистик демократия» назарияси (ХХ аср 20–30-йилларида АҚШда юзага келган).
8. «Конвергенция» назарияси – (ўхшаш, яқинлашиш, индустриал жамият) ва бошқа таълимотлар, назариялар мавжуд. ХХ аср бошларида ғарб политологиясида технократик таълимотлар кенг тарқалди. Жумладан, «Илмий бошқариладиган жамият» (Г.Саймон), «Постиндустриал жамият» (Д.Белл), «Технотрон жамият» (З.Бжезинский) назариялари ҳозирги тараққиёт ва дунёнинг умуминсоний муаммоларини (экологик, энергетик, озиқ-овқат, уруш, демографик) ечишнинг ягона йўли деб тавсия этишади.
Америка сиёсий фанларининг пайдо бўлиши. АҚШда сиёсатшу-носликнинг ривожланишини қуйидаги 3 босқичга бўлиб кўрсатиш мумкин:
1. ХIХ аср охиридан I жаҳон урушигача бўлган давр.
2. Икки, яъни биринчи ва II жаҳон уруши ўртасидаги давр.
3. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврдан ҳозиргача бўлган давр.
Биринчи давр политологиянинг Америкада қарор топиш даври ҳисобланади. Бу даврда АҚШда йирик университетларда сиёсий фанлар бўлимлари ташкил этилди. 1914 йилдан федерал даражада эмпирик тадқиқотлар ўтказишга ихтисослашган марказлар ташкил топди.
Иккинчи даврда муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. Табиий-илмий билимлар билан яқинлаштирилди.
Учинчи даврда 1) Америка бошқаруви ва сиёсат; 2) қиёсий сиёсат; 3) халқаро муносабатлар ва жаҳон сиёсати; 4) сиёсий назария ва фалсафаси; 5) ижтимоий бошқарув ва сиёсат каби йўналишларда тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Ч.Мерриам (1874-1953), Г.Лассуэл (1902-1979), Г.Моргентау (1904-1980) каби политологларнинг алоҳида ўрни бор.
АДАБИЁТЛАР:
1. Каримов И.А. Амир Темур фахримиз, ғуруримиз. – 5-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 1996, 181-191-бетлар.
2. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Асарлар, 6-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 1998, 136-139-бетлар.
3. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Асарлар. 7-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 1998, 132-140-бетлар.
4. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда. Асарлар. 7-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 1999, 388-389-бет.
5. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. 8-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 2000, 132-334-бетлар.
6. Каримов И.А. «Донишманд халқимизнинг мустаҳкам иродасига ишонаман». – «Фидокор», 2000 йил 8 июн.
7. Каримов И.А. Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари. «Халқ сўзи», 2002 йил 30 август.
8. Каримов И.А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ўн биринчи сессиясидаги нутқи. «Ҳалқ сўзи», 2003 йил 25 апрель.
9. Каримов И.А. Тинчлик хавфсизлигимиз ўз куч-қуватимизга ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боглиқ. Т.: «Ўзбекистон», 2004. 400-бет.
10. Каримов И.А. Империя даврида иккинчи даражали одамлар, деб ҳисоблашар эди. Т.: «Ўзбекистон», 2005. 64-бет.
11. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т.: «Ўзбекистон», 2005, 96-бет.
12. Каримов И.А.Янги ҳаётни эскича қараш ва ёндашувлар Билан қуриб бўлмайди. Т.: «Маърифат» газетаси, 2005 йил 19 февраль.
13. Каримов И.А. “Ўзбек халқи хеч қачон, хеч кимга қарам бўлмайди”. Т. “Ўзбекистон”, 2005.
14. Азизхўжаев А.А. Мустақиллик: курашлар, изтироблар, қувончлар. «Академия» нашриёти, 2001.
15. Аристотель. Соч. Т.4. – М.: «Мысль», 1983.
16. Абу Носир Форобий. Фозил одамлар шаҳри. – Т.: «Халқ мероси», 1993.
17. Бобур М. Бобурнома. – Тошкент: 1989.
18. Дубков В.В. Политология (Основы политических знаний). Учебник. Т.: «Меҳнат», 2004. 3-16-бетлар.
19. Левитин Л. Ўзбекистон тарихий бурилиш паласида. Т.: «Ўзбекистон», 2001.
20. Макиавелли Н. «Ҳукмдор» - «Жаҳон адабиёти», 2002 йил сентябр, 105-148-бетлар.
21. Маҳмудҳўжа Беҳбудий. Танлаган асрлар. Тошкент: «Маънавият», 1996.
22. Низомулмулк. Сиёсатнома ёки Сияр ул-мулк. – Тошкент: «Адолат», 1997.
23. Темурнома. – Тошкент: 1990.
24. Темур тузуклари. Тошкент: 1991.
25. Отамуродов С., Эргашев И., Акромов Ш., Қодиров А. Политология (Ўқув қўлланма). – Тошкент: «Ўзбекистон», 1999, 14-40-бетлар.
26. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Тошкент: «Ўзбекистон», 2000, 10-11-бетлар.
27. Пугачев В.П., Соловьев А.И. Политологияка кириш. Т.: «Янги аср авлоди», 2004, 3-47-бетлар.
28. Гулямов С.С. Основы нашей уверенности «Труд», 2005 11 март.
29. Гулямов С.С. Феномен экономического прорўва «Труд», 2005 6 апрель.
30. Гулямов С.С. Климат для инвесторов «Труд», 2005 26 апрель.
31. Алиев Б.А., Рафиқов Ғ.А., СултоновТ.,Раҳмонов Б. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанидан ўқув қўлланма. 2005 Тошкент.
32. Бекмуродов А. Ш. , Алиев Б., Бобоев А ва б. Ўзбекистонда парламентаризим тараққиёти. Тошкент. 2005.
33. Т. Султонов, А. Ҳайитов. Демократик жамият сари: парламент сайловлари ва сиёсий партиялар. ТДИУ 2005й.
34. Б. Алиев ва б. Парламентаризм тараққиёти бўйича тест саволлари. ТДИУ 2005.
II-МАВЗУ: ЖАМИЯТНИНГ сиёсий тизимИ.давлат сиёсий институт сифатида. (2-соат)
РЕЖА:
1.Сиёсий тизим тушунчаси, моҳияти, тузилиши, вазифалари
ва типологияси.
2. Сиёсий тизим ва сиёсий демократия.
3.Давлат – жамият сиёсий тузилмасининг асосий ташкилоти сифатида. Давлатнинг асосий белгилари, шакллари ва вазифалари.
Сиёсий тизим – сиёсатни, жамиятда ҳокимият ва давлат бошқарувини шакллантириш ва амалда рўёбга чиқариш билан боғлиқ муносабатлар, ҳаракатлар, ташкилотлар тизимидир. Сиёсий тизим – давлат ва нодавлат ташкилотлар мажмуини ифодаловчи умумижтимоий тушунча.
Сиёсий тизим субъектларини 1) ҳокимият; 2) давлат; 3) сиёсий партиялар; 4) ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар; 5) шахс, сиёсий лидер кабилар ташкил этади. Сиёсий онг, сиёсий маданият, сиёсий фаолият каби тушунчаларга эса сиёсий тизим инъикоси сифатида қаралиши лозим1 .
Жамият сиёсий тизими таркиби, тузилиши жиҳатидан 4 асосий элементдан ташкил топган:
1) Сиёсий институтлар, улар ўртасидаги муносабатлар.
2) Сиёсий қоидалар, онг ва маданият.
3) Сиёсий фаолият.
4) Сиёсий жараён.
Сиёсий тизим тузилиши – типологияси қуйидагилардан иборат:
1. Сиёсий тизимнинг марксча типологияси. Бунда формация тури ва ижтимоий-иқтисодий таркиби каби тушунчаларга асосланади (қулдорлик, феодал, буржуа, социалистик сиёсий тизим).
2. Сиёсий тизимнинг ғарб типологияси. Сиёсий тартибот характерига кўра: демократик, авторитар, тоталитар тизимларга ажратилган2.
3. Сиёсий тизимнинг анъанавий ва модернизациялашган (янгиланган) тури. Бунда ривожланмаган фуқаролик, сиёсий роллар, вазифаларнинг бўш тақсимланганлиги, ҳокимиятни асослашнинг хорезматик усули ётади.
4. Янгиланган замонавий тизим типологияси: ривожланган фуқаролик жамияти, аниқ тақсимланган, сиёсий роллар, ҳокимиятни асослашнинг рационал усулига эга.
Сиёсий тизим ўз хусусиятига кўра жамиятнинг бошқа тизимларидан қуйидагича фарқ қилади:
1. Сиёсий тизим устунроқ мавқега эга бўлиб, у қабул қилган қарорлар бутун жамият ва унинг кичик тизимлари учун мажбурийдир.
2. Сиёсий тизим ижтимоий муҳит ва аввало жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тузилмаси билан боғланиб кетган.
3. Сиёсий тизим нисбий мустақил бўлиб, унинг тузилиши, роллари, функцияларининг махсус қурилмаси мавжуд бўлади, яъни у мустақилдир.
Сиёсий тизимнинг асосий вазифалари 4 та:
1) жамиятнинг мақсад ва вазифаларини аниқлаб, белгилаб боради;
2) имкониятларни сафарбар қилади;
3) жамият тизими барча элементларини бирлаштириш вазифасини бажаради;
4) ҳақиқий сиёсий ҳаётнинг зарур даражасига расмий сиёсий ва ҳуқуқий нормалар билан эришиш.
Сиёсий тизимнинг 2 томони мавжуд:
1) ҳуқуқий;
2) социологик.
Умуман, жамият сиёсий тизими тузилиши кўйидагича:
1) Сиёсий ҳокимият.
2) Сиёсий ташкилотлар.
3) Сиёсий муносабатлар.
4) Сиёсий маданият.
5) Сиёсатнинг субъектлари.
Сиёсий ҳокимиятда ташкилотлар 3 хил бўлади:
1) Асосий сиёсий ташкилотлар (парламент, давлат ва унинг органлари, сиёсий партиялар) сиёсий ҳокимиятни бевосита амалга оширади, ҳокимият учун кураш бош мақсад бўлади.
2) Асосий бўлмаган сиёсий ташкилотларга: касаба уюшмалари, кооперация, ёшлар ташкилотлари, ижтимоий ҳаётнинг ўзаро таъсирида одамлар муносабати, ҳаракатини кўрсатиш мумкин.
3) Сиёсий бўлмаган ташкилотлар (театр, спорт, ДОСААФ ва ҳ.к.) сиёсий ҳокимиятни амалга оширишда қатнашмайди. Бироқ кейинги вақтларда жамоатчилик бирлашмалари ҳам маълум даражада сиёсатлашиб бормоқда. Айниқса спорт ва ҳ.к.
Сиёсий тизим жамият ҳаётини, унинг иқтисодий шарт-шароитларини, ижтимоий ва миллий тузилишини, демографик ва экологик жараёнларини, аҳоли саводхонлиги даражасини, ижтимоий онг ҳолатини, маънавий ҳаётни, халқаро аҳволни акс эттиради.
Сиёсий тизимнинг моҳияти қўйидаги вазифаларда ўз ифодасини топади. Сиёсий тизим ўзида жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, этник ва миллий тузилмаларини акс эттиради. Сиёсий тизим орқали манфаатларнинг асосий гуруҳлари аниқланади.
Сиёсий тизимни ташкил этувчи элементлар сиёсий ҳокимиятни шакллантириш ва амалга оширишда тутган ўрнига қараб 4 кичик гуруҳ, тизимларга ажратилади:
1. Ташкилий тизим. 2. Маданий-мафкуравий тизим. 3. Меъёрий (норма) тизим. 3. Ахборот коммуникация тизими .
Демак, сиёсий тизимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
1) Жамиятнинг мақсад ва вазифаларини аниқлаш.
2) Имкониятларни сафарбар этиш.
3) Жамият тизими барча элементларини бирлаштириш.
Сиёсий тузум – демократик ҳуқуқлар ва эркинликлар аҳволини, давлат ҳокимияти органларининг улар фаолиятининг ҳуқуқ асосларига муносабатини акс эттирувчи давлат ҳокимиятини амалга ошириш усуллари тизими сифатида белгиланади.
Мустабид тузум – кенг миқёсларда илм-фан билан чиқиша олмайди. Чунки бундай тузум шароитида ишлаб чиқарувчилар, фуқаролар мулкдан, жамиятни идора этишдан, маданиятдан бебаҳра қилинади. Бу маъмурий-буйруқбозлик усулидир. Бундай тузумда илм-фан сиёсат дастурига айланиб қолади. Иккинчидан, бебозорсиз маъмурий-буйруқбозлик иқтисоди ташкил этилади.
Умуман, ҳозирги замон сиёсий тузумларини 4 асосий гуруҳга бўлиш мумкин:
1. Демократик сиёсий (халқчил) тузум.
2. Тоталитар (марказлашган) тузум.
3. Авторитар (танҳо киши ҳукмронлиги) тузум.
4. Либерал (оғувчи, шахс манфаатини кўзловчи) тузум.
1. Демократик тузум биринчи навбатда халқнинг, кўпчиликнинг манфаатини ҳимоя қилади. белгилари:
1) қонунчилиги: демократик қонунларнинг ривожланган тизими.
2) Давлат бошлиғи ваколатлари: қонун билан чекланган.
3) Ҳокимиятнинг вакиллик органлари ваколатларнинг кенг доирасига эга.
4) Ҳокимиятнинг бўлиниш тамойилига амал қилади.
5) Маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатлари: юқори даражада.
6) Партиялар: кўппартиявийлик.
7) Мафкураси: сиёсий фикрлар хилма-хиллиги.
8) Ҳуқуқ ва эркинликлари: қонун билан таъқиқланмаган ҳамма нарсага рухсат берилади.
9) Жазолаш органлари: қонун билан қаттиқ чегараланган.
10) Мухолифат қонуний суратда фаолият олиб боради.
2. Тоталитар сиёсий тузум: У ёки бу мақсадлар учун жамиятнинг бутун ҳаётини ва алоҳида олинган ҳар бир кишининг ҳаётини назорат қилишга интилувчи сиёсий тизим. Белгилари:
1. Қонунчилиги: қонунчилик тизими кам ишланган.
2. Давлат бошлиғи ваколатлари: амалда чекланмаган.
3. Ҳокимиятнинг вакиллик органлари: қўғирчоқ ҳукумат.
4. Ҳокимиятнинг бўлиниш принципи: расмий эътироф этилади.
5. Маҳаллий ҳокимият органлари ваколатлари: расмий кенг доирада.
6. Партиялари: якка оммавий-сиёсий партия.
7. Мафкураси: якка расмий мафкура.
8. Ҳуқуқ ва эркинликлари: сиёсатга дахлдор бўлмаган нарсаларга рухсат берилади.
9. Жазолаш органлари: сиёсий жиноятчиларни қидирув махфий амалга оширилади.
10. Мухолифат рад қилинади.
3. Авторитар сиёсий тузум, белгилари:
1) 1. қонунчилик: қонунчилиги минимал даражада.
2) Давлат бошлиғи ваколатлари: Амалда чекланмаган.
3) Ҳокимият вакиллик органлари: ваколатлар йўқлиги ёки қўғирчоқ ҳукумат.
4) Ҳокимиятнинг бўлиниш принципи: рад қилинади.
5) Маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатлари: паст даражада.
6) Партиялари: етакчи партия давлат хизматида бўлади.
7) Мафкураси: якка мафкура ҳукмронлиги.
8) Ҳуқуқ ва эркинликлари: ҳокимият кўрсатган нарсаларгагина рухсат берилади.
9) Жазолаш органлари: оммавий-сиёсий қатағонлар асосида.
10) Мухолифат таъқиқланган.
4. Либерал сиёсий тузум: Ҳар бир шахснинг манфаати ва озодлигини кўзлайди. АҚШда кўпроқ либерал демократия юзага келган. Кўринишлари: 1) қонунчилик кам ишланган; 2) давлат бошлиғи ваколати: амалда чекланмаган; 3) ҳокимият вакиллик органи: қўғирчоқ ҳукумат; 4) ҳокимият бўлиниш принципи: расмий эътироф этилади; 5) маҳаллий ҳокимият органи ваколати: паст даражада; 6) партиялари: етакчиси давлат хизматида; 7) мафкураси: фикрлар хилма-хиллиги паст даражада; 8) ҳуқуқ ва эркинликлари: чекланган; 9) жазолаш органлари: паст; 10) мухолифатга: қисман рухсат берилади.
Сиёсий тизим ва сиёсий демократик жамият сиёсий ҳаётида ўзаро боғлиқ бўлган сиёсий ҳодисалардир. Уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Сиёсий тизим демократияга қанчалик таъсир этса, демократия ҳам сиёсий тизимнинг ривожланишига шунчалик кучли таъсир қилади.
Демократиянинг сиёсий тизим билан боғлиқлиги, аввало сиёсий тизим субъектларининг жамият ҳаётига қиладиган таъсири, унинг халқ оммаси манфаатларига хизмат қилиши билан белгиланади. Сиёсий тизимнинг демократиялашиш жараёнидаги ўрни давлат ҳокимияти томонидан кенг халқ оммаси манфаатларининг ҳимоя қилиниши ва улар учун сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ҳамда маънавий эркинликларнинг қонун йўли билан мустаҳкамлаб қўйилиши мисолида яққол намоён бўлади. Аммо давлат ҳамма вақт ҳам демократияни тўла амалга ошира олмайди. Давлат қачонки халқ оммаси манфаатларини ҳимоя қилувчи куч сифатида ҳаракат қилсагина, у жамият ҳаётини демократиялашнинг асосий қуроли бўлиб хизмат қилади.
Демократия қонунчилик шароити билан узвий боғлиқ. Демократиялаш жараёни Ўзбекистонда ҳам давом этмоқда. Президент Ислом Каримовнинг 1996 йил 29 августда Олий Мажлис 6-сессиясидаги «Ҳозирги босқичда демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим вазифалари», 2002 йил 29-30 август кунлари 2-чақириқ Олий Мажлиснинг 9-сессиясида «Ўзбекистон демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари» хусусидаги нутқи ва маърузаларида бу масалага чуқур ёндашди. Кейинчалик ҳам бу масалага бир неча бор эътибор бериб келмоқда. «Демократиянинг энг муҳим тамойили, – деган эди у, – одамларнинг сайлов ҳуқуқини, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш, ўз манфаатларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқини таъминлаш учун ҳақиқий шарт-шароит, қонуний-ҳуқуқий замин яратиб бериш лозим»лигини баён этган эди1. Жамият ҳаётида демократиялаш жараёни қанчалик чуқурлашиб борса, бу ҳол шубҳасиз, жамият сиёсий тизимининг мустаҳкам бўлиши ва унинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Демократиялаш жараёни мураккаб сиёсий ҳодиса бўлиб, у асосан ваколатли ва бевосита демократия орқали амалга оширилади. “Агарда ҳар қайси партия; деган эди Президент И. Каримов; муайян ижтимоий тоифа ёки гуруҳнинг манфаатини ифода этадиган бўлса, демократиянинг энг таъсирчан механизми бўлган сайловлар ҳисобидан жастурини амалган ошириш, ўз мақсадига етиш имконига эга бўлади. Демократия ва сайлов ушунчалари доимо ёнма-ён юради, улар ўзаро бирлашиб кетган. Сайлов – демократия дегани. Демократия бу сайлов дегани”2
1. Вакиллик демократияси – демократиянинг бир шакли бўлиб, давлатни бошқаришда, давлат ва жамоат ишларида фуқароларнинг вакиллари орқали иштирок этишидир. Вакиллик демократиясининг ёрқин ифодаси халқ депутатлари бўлиб, улар сайловчиларнинг вакилидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳам халқ вакилидир. Вакиллик демократияси амал қилиши натижасида фуқароларнинг аксарият кўпчилиги давлат ва жамиятни бошқаришда, уларнинг фаолиятида кенг иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
2. Бевосита демократия – демократиянинг бир шакли бўлиб, у ҳар бир фуқароларнинг давлатни бошқаришда, давлат ишларида бевосита - яъни шахсан иштирок этишидир. Бевосита демократиянинг кўринишларига сайловда овоз бериш, сайлов комиссиялари таркибида иштирок этиш, қонун лойиҳалари ва бошқа тадбирларнинг муҳокамаси, референдум (умумхалқ овози), фуқаролар йиғини ишларида ҳамда давлат органларига таклифлар киритишда иштирок этиш ва бошқалар киради.
қадимда Юнонистонда демократия ва олигархия ўртасида кураш тарихи бўлиб келганлигини ҳам унутмаслик керак. Янги даврда унинг мазмуни, эркинлик, фуқаролик, халқ суверенитети, миллий суверенитет, миллий давлат ғоялари ривожланди.
Ҳозирги вақтда демократия – халқни ҳокимият манбаи, деб эътироф этувчи, фуқаролар тенглиги, озчилик ҳуқуқларини ҳимояловчи, давлатнинг асосий органлари - сайловлар натижасида шаклланувчи сиёсий ҳокимият тизими, сифатида тушунилади.
Демократиянинг замонавий моделлари. Илмий адабиётларда демократиянинг 3 асосий замонавий модели мавжуд: либерал, идентитар, плюралистик.
1. Мумтоз либерал демократия модели: икки муҳим соҳани: давлат ва фуқаролик жамиятини бир-биридан ажратади (ХIХ–ХХ аср бошларида). Белгилари: 1) ҳокимият манбаи бўлган халқ қаторига мулкдор эркакларгина (қуйи табақа, аёлларсиз) киритилган. 2) Индивидуаллик, шахсни ҳокимиятнинг бирламчи ва бош манбаи, деб билиши кўзга ташланади.
2. Идентитар демократия модели: уни коллективчилик демократияси ҳам дейишади. Белгиси: халқ, миллат, синф яхлитлигидан келиб чиқади. Умумий белгилари: 1) халқни коллективистик талқин этиш; 2) халқ ичида қарама-қарши кучларнинг йўқлиги; 3) эркинликнинг коллективистик, давлат ва жамият ичида фаоллиги; 4) тоталитар табиатга эгалиги; 5) даврнинг таркибий қисмлари тенглиги; 6) умумий сиёсий сафарбарлик; 7) сиёсий ҳуқуқларни юридик жиҳатдан эътироф этиш ва ҳ.к.
3. Плюралистик демократия модели. ғарб демократияси либерал сиёсий тизимидан ўсиб чиққан. Уларга конституционализм, ҳокимиятлар бўлиниши ва ҳоказолар киради. Буни замонавий демократия модели ҳам дейилади.
Замонавий демократия – хилма-хил ижтимоий гуруҳларга ўз манфаатларини баён этиш ва рақобатли курашда уларнинг мувозанатини акс эттирувчи, муроса-мадорага асосланган бошқарув шаклидир.
4. Репрезентатив демократия – халқ олдида масъул, малакали ваколатли бошқарув ғоясига асосланган.
5. Партиципаторлик демократияси – бошқарувда интеллектуал потенциалга асосланади.
6. Демократия ва шарқ. Шарқ демократиясининг ўзига хослиги. Жамоа.
7. Марксистик конценция (қулдорлик, буржуа, социалистик демократия).
8. Плебисцитар концепция (умумхалқ фикри, референдум йўли билан).
9. Элитар демократик концепцияси.
Ўзбекистон демократиянинг қайси йўналишларидан бормоқда?
1. Биринчидан, шарқона демократик йўлдан. Демократик жамиятни барпо этишнинг халқаро тамойиллари, дунё ҳамжамияти эътироф этган қоидалари бор. Булар: 1) фуқаронинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш ҳуқуқига эгалиги; 2) озчиликнинг кўпчиликка бўйсуниши; 3) барча фуқароларнинг миллати, элати, ижтимоий келиб чиқиши ва диний эътиқодидан қатъий назар, тенг ҳуқуқлилиги; 4) давлат ва жамият бошқарувида қонун устуворлиги; 5) сайлов ва сайланиш ҳуқуқи ва бошқалардир. Булар қарийб барча мамлакатлар Конституцияларида белгилаб қўйилган тартиб-қоидалардир. Бироқ, демократияни жорий этишда буларнинг ўзи кифоя қилмайди. Фақат шунинг ўзи аҳоли барча эҳтиёжларини, маънавий-руҳий оламини қамраб ололмайди. Чунки ҳар бир халқнинг ўз турмуш ва тафаккур тарзи, тарихий анъаналари, ҳаётга муносабати ва бошқа жиҳатлари мавжуд. Демак, демократияга ёндашиш усули бор. Президентимиз: «Шарқда демократик жараёнларнинг қадимдан шаклланган ўзига хос ва ўзига мос хусусиятлари бор. Буни асло назардан қочириб бўлмайди. Яъни, Шарқда демократик жараёнлар узвий равишда ва аста-секин (мусулмончилик аста-секин, кофирлик бир пастда) тараққий топади. Бу соҳада инқилобий ўзгаришлар ясашга уринишлар ғоят нохуш, ҳатто фожиали натижаларга олиб келади. Инқилобни ғарб олимлари ҳам «ижтимоий тараққиётнинг ибтидоий ва ёввойи шакли» деб атаганлар. Табиийки, бундай йўл бизга асло тўғри келмайди», деганида демократияни жорий этишнинг юртимизда ўзбекона тамойиллари шаклланаётганини кўрсатади.
2. Иккинчидан, демократик жараёнларни четдан нусха олиб кўр-кўрона кўчириш эмас, балки табиий, тадрижий ўсишини таъминлаш. Бу дегани Ўзбекистон мустақилликка чиққанидан кейин бир қатор мамлакатлар, жумладан, Туркия, Германия, Англия, Франция ва бошқа мамлакатларнинг демократик тараққиёт йўллари билан танишди, уларда биз учун ибратли ва ўрганишга арзийдиган жиҳатлари бор. Бироқ Ўзбекистон Президенти бу масалага ўз муносабатини билдирди. «Ҳар бир миллат ўз миллий руҳиятидан келиб чиқиб бу масалага ёндашиши зарур... Одамларнинг тафаккури ва ижтимоий савияси билан демократик ўзгаришлар даражаси ва суръатлари бир-бирига қанчалик мутаносиб бўлишига боғлиқ. Тарихий тажрибанинг кўрсатишича, демократик жараёнларни четдан нусха олиб кўр-кўрона нусха кўчириш асло самара бермайди. Аксинча, бундай йўл чалкаш ва хатарли оқибатларга олиб келиши мумкин», деган эди Юртбошимиз Ислом Каримов.
3. Учинчидан, мамлакат туб аҳолисининг (жамоатчилик) руҳиятини ҳисобга олиш лозим бўлади. Ёки ҳурриятга муносабати ҳам бошқалардан андоза олиш, мамлакат туб аҳолиси руҳиятини ҳисобга олмаслик раҳбарни ҳам, аҳолини ҳам, бутун мамлакатни ҳам боши берк кўчага киритиб қўяди. ғарб демократиясини Шарқ мамлакатларида кўр-кўрона жорий этиш мумкин эмас. Бунинг аччиқ натижалари 1991-1996 йилларда Тожикистон мисолида яққол намоён бўлди.
4. Тўртинчидан, жамиятнинг маънавий қиёфасига боғлиқ, умумий маданий савияси, сиёсий ва ижтимоий фаоллиги, бебаҳо мулк бўлган олий қадриятларига боғлиқ.1 Одатда якка-якка шахсларнинг руҳий кечинмалари, хатти-ҳарактлари ва феъл-атворларидан умумжамият кайфияти, унинг маънавий қиёфаси шаклланади. Умумхалқ манфаатларини ҳисобга олиш, унга таянсагина қадриятга айланади. қадриятлар эса – бебаҳо мулк, уларни халқ яратади, халқ баҳолайди, ўзи асраб авайлайди. Демократия худди ана шундай буюк неъмат.
Демократия (грек. халқ ҳокимияти) – халқ ҳокимиятчилиги, сиёсий плюрализм, фуқаролар эркинлиги ва тенглиги, инсон ҳуқуқлари сингари конституциявий принципларни эътироф этишга асосланган давлат тузилиши шаклидир. Демократия халқнинг давлат органларини тузиш, уларнинг ишида иштирок этиши, давлат органлари ишини ташкил этиш, мамлакатда инсон ҳуқуқларини таъминлаш орқали намоён бўлади. У давлат билан инсон муносабатларини белгилайди. Демократия (биз олдинги бобларда баён этганимиздек) бевосита демократия ва вакиллик демократияси шаклида бўлади. Демократия ҳамма нарсада хоҳлаганча эркинлик эмас, қонунга асосланган эркинликдир.
1. Демократик давлат тушунчаси – бундай давлатда давлат органларини ташкил қилишда, уларнинг фаолиятида, мамлакат фуқаролари турли-туман йўллар орқали кенг иштирок этадилар. Фуқароларнинг давлат органларини ташкил қилишдаги иштироки қонун йўли билан кафолатланади ва уларнинг иштирокига кенг имкониятлар яратади. Демократик давлатда инсон манфаати, қадр-қиммати, ҳаёти, соғлиғи ҳар нарсадан юқори туради. Давлат фуқароларнинг ҳуқуқ-эркинликларини таъминлаш чораларини доимий равишда кўриб боради. Давлат фуқаролар назоратида ва уларга турли воситалар орқали ҳисоб беради. Демократик давлат ўзини ўзи бошқариш, кўппартиявийлик, оммавий ахборот воситаларининг эркин бўлиши, фикрлар хилма-хиллигига шароит яратади.
2. Ҳуқуқий давлат тушунчаси[4] – давлат тузилиши ва фаолиятининг ҳуқуққа асосланганлиги. Бунда ҳуқуқнинг ҳукмронлиги, қонун устуворлиги, барчанинг қонун ва мустақил суд олдида тенглиги таъминланадиган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатланадиган, ҳокимият ваколатларининг бўлиниш принципи асосида ташкил этилган демократик давлат.
Демак, ҳуқуқий давлатнинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат:
1) Халқ ҳокимиятининг амалга ошиши.
2) Ҳуқуқнинг ҳукмронлиги. Яъни шахс ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳеч ким, шу жумладан, давлат томонидан ҳам ҳеч қандай ҳолда бузилмаслиги.
3) Конституция ва қонун устуворлиги.
4) Ҳокимият ваколатларининг бўлиниш тамойили.
5) Суд мустақиллиги.
6) Инсон ҳуқуқларига риоя этиш, уларни ҳимоя қилиш ва таъминлаш.
7) Давлат ва фуқароларнинг ўзаро масъулияти.
8) Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг самарали ишлаши.
9) Ҳуқуқий маданиятнинг юксак даражада эканлиги.
10) Демократиянинг ривожланиши ва такомиллашуви.
Ҳуқуқий давлатнинг барча учун умумий бўлган андозаси йўқ. Уни ҳар бир давлат миллий давлатчилик борасида тажрибаларига таяниб, халқнинг зеҳнияти, қадриятлари ва анъаналарини ҳисобга олиб, ўз стратегик мақсадларига мос ҳолда шакллантиради. Лекин ҳуқуқий давлатчиликнинг дунё тан олган ва умумбашарий қоида-талабларига жавоб берадиган биз юқорида 10 та тамойилларини баён этдик. Бу тамойиллар ҳуқуқий давлатнинг конституциявий асоси. Улар бизнинг Конституциямизда тўлиқ акс этган.
Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик жамиятни қарор топтириш учун жами-ятни демократлаштириш зарур. Бунда Президент Ислом Каримов таъкидлагани-дек, 1) анъанавий мезонга эътибор бериш ва у билан ҳисоблашиш лозим. 2) Ав-вал мамлакат аҳолиси турмушини юксалтириш даркор. Чунки турмуш онгни бел-гилайди. 3) Фуқаролар онги, тафаккурини ўзгартириш керак. Турмушнинг юкса-лиши ўз навбатида одамлар онги ва тафаккур тарзини ўзгартиришга олиб келади. 4) Ҳуқуқий демократик жамиятга табиий йўсинда, ҳеч зўриқиш ва талофатсиз эришишимиз мумкин[5]. «Одамлар сиёсий онги, сиёсий маданияти, сиёсий фаолли-ги юксалиб борган сари, давлат вазифаларини нодавлат тузилмалар ва фуқаролар-нинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказиб бориши зарур».
Сиёсий ҳокимият мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, у давлат ҳокимияти ва бошқа сиёсий ташкилотлардан таркиб топади.
Давлат – ижтимоий ҳодиса бўлиб, жамиятнинг ҳаракатланишида муҳим ролp ўйновчи алоҳида бир ташкилотдир. У ҳар қандай жамият сиёсий тизимининг бир қисми (элементи), ҳокимиятни амалга оширувчи воситадир. Унинг фаолияти жамиятнинг ҳамма соҳасига таъсир қилади. У ваколатни халқдан олади ва ўзига тегишли ваколатни ўзининг махсус тузилмалари – давлат органлари орқали амалга оширади. Давлат халқ манфаатини кўзласа, унга ижтимоий ҳаётда, давлат ишларида, хўжалик юритишда эркинлик берса, тинчлик сиёсати юргизса, давлат демократик ҳисобланади ва тараққиётга сабаб бўлади. Аксинча, халқнинг эркинлигини чекласа, тараққиётга тўсқинлик қилса, зўровонлик билан иш олиб борса – реакцион давлат ҳисобланади. «Давлат» сўзи кўпинча «мамлакат» сўзи ўрнида ҳам ишлатилади. Масалан, айрим ҳолларда «мамлакатимиз» деган сўз ўрнида «давлатимиз» деган сўзни учратишимиз мумкин. Давлатнинг кўрсатмаси жамиятнинг ҳамма аъзолари – фуқаролар. Фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл фуқаролари, мансабдор шахслар, нодавлат ташкилотлари, жамоат бирлашмалари учун мажбурийдир. Давлат қонун яратади ва ўзи ҳам қонунларга бўйсунади[6].
Давлат жамият сиёсий тизимида марказий ўринни эгаллайди. Негаки, у ҳокимиятни ўзига энг кўп мужассамлаштирган сиёсий ташкилот бўлиб, жамиятдаги ижтимоий муаммоларни ечишнинг энг кўп имкониятларига ҳам эгадир. Шу туфайли жамият сиёсий тизимини ташкил этувчи бошқа институт ва ташкилотлар ҳам айнан давлат атрофида бирлашадилар. «Давлат» кенг маъноли тушунчадир. Давлатнинг моҳиятини тушунишда 3 асосий назарий ёндашув мавжуд: ижтимоий, синфий ва сиёсий-ҳуқуқий.
Давлат моҳиятини тушунишдаги 1-ёндашувга кўра, давлат – умумий муаммолар ва ишларни ҳал этиш воситаси, у ҳукмдорлар ва халқнинг ўзаро муносабатини тартибга солади. 2-ёндашувнинг моҳияти шундаки, давлат синфларнинг пайдо бўлиши билан юзага келган ва синфий кураш бир синфнинг бошқасини бостириш қуроли бўлиб хизмат қилган. 3-ёндашувнинг асоси кўйидагича: давлат жамиятнинг ва давлатнинг ўз ҳаётини ташкил этувчи ҳуқуқ манбаидир2. Албатта, учала ёндашувда ҳам муайян асос бор. Янглишув бир назарий қараш бошқаларидан устун қўйилиб, мутлақлаштирганда бошланади. Демак, давлатни қуйидагича изоҳлаш мумкин.
Давлат – суверенитетга, бошқарувнинг ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг махсус аппаратига эга бўлган, шунингдек, ҳуқуқ нормалари (қоидалари)ни яратишга қодир бўлган оммавий ҳокимиятнинг сиёсий-ҳудудий ташкилотидир.
Давлат – бутун мамлакат миқёсидаги ҳокимиятнинг махсус бошқарув ва мажбурлов аппаратига, барча учун мажбурий қонунлар чиқарадиган ва суверенитетга эга бўлган ягона сиёсий ташкилотдир.
Давлат – ҳокимиятнинг бош институти. Ҳокимият давлат орқали ўз сиёсатини амалга оширади. «Ҳокимият», «давлат» ва «сиёсат» тушунчалари ўзаро жуда яқин бўлиб, бир-бирларини белгилаб беради.
Давлатнинг келиб чиқишига доир назариялар қуйидагилардан иборат:
1. Теологик назария («бутун ҳокимият худоники» деган қоидага асосланади).
2. Патриархал назария (давлат катталашиб кетган оиладан келиб чиққан).
3. Шартнома назарияси (ХVII-ХVIII асрларда ёйилган, давлат – онгли ижод маҳсули, одамлар келишган аҳд натижаси).
4. Зўрлик назарияси (давлат зўрликдаги ғолибнинг ҳокимияти).
5. Ирригация назарияси (Шарқда улкан ирригация иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш билан келиб чиққан).
6. Синфий назария (К.Маркс, Ф.Энгелpс, В.И.Ленин – фикрларича давлат иқтисодий сабаблар, ижтимоий меҳнат тақсимоти, қўшимча маҳсулот ва хусусий мулкнинг пайдо бўлиши, жамият қарама-қарши синфларга ажралиши туфайли келиб чиққан).
Давлат тўғрисидаги қарашларни энг қадимги даврлардан учратсак-да, уни ҳозирги маънода тушуниш, яъни жамиятнинг сиёсий ташкилоти тарзида ўрганиш Н.Макиавеллидан бошланган.
Давлат ҳокимияти (давлат аппарати) – бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган, муайян тузилмага бирлашган, давлат ҳокимиятини амалга оширувчи давлат органларининг тизимидир. Давлат ҳокимияти – халқ ҳокимиятининг махсус тузилма – давлат орқали амалга оширилишидир. Давлат ўз органлари орқали сиёсий ҳокимиятни амалга оширади. Ҳокимият давлат қўлида тўплангандагина у малакали ва самарали амалга оширилиши мумкин. Давлат ўзига тегишли ҳокимият ёрдамида мажбурлов ва таъсир чораларини қўллайди.
Дунёдаги ривожланган мамлакатларда давлат ҳокимиятининг 4 та бўлиниш принципи мавжуд. Ўзбекистон Конституциясининг халқ ҳокимиятчилигига бағишланган 11-моддасида эса давлат ҳокимияти 3 та бўлиниш принципига асосланиши баён этилган. Улар 1) қонун чиқарувчи (парламент); 2) ижро этувчи (Вазирлар Маҳкамаси) ва 3) суд ҳокимияти. 4) Оммавий ахборот воситалари тўртинчи ҳокимиятдир (Бу дунёдаги ривожланган мамлакатларда). 2002 йил 4 апрелда Олий Мажлис 8-сессиясида «Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни қабул қилинди.
1. Конун чиқарувчи ҳокимият жамият ҳаётининг хилма-хил соҳаларидаги ўзгаришларни, ўзаро муносабатларни тартибга солиш, уларни ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлашга доир қонунларни ишлаб чиқади. Давлат ҳокимияти томонидан ишлаб чиқилган қонунларни бажариш ва уларга амал қилиш мажбурий ҳисобланади. қонун чиқарувчи ҳокимият ғарбда Парламент, Сейм, Конгресс ва ҳ.к. деб юритилса, Шарқда Олий Мажлис, Кенгаш, Халқ қурали ва ҳ.к. деб аталади.
Парламент (фран. парле – гапирмоқ сўзидан келиб чиққан бўлиб, расмий сўзлашиш жойи маъносини англатади) – давлатнинг олий вакиллик органи ҳисобланади ва қонун чиқарувчи ҳокимиятини амалга оширади. Парламент биринчи марта Х111 асрда Англияда ташкил қилинган. Олий вакиллик органлари бир неча мамлакатларда, жумладан Англия, Франция, Италия, Канада, Белpгияда тўғридан тўғри парламент деб аталади. АҚШ ва баъзи Лотин Америкаси мамлакатларида Конгресс, Россияда Федерал Мажлис, Литва, Латвия, Полpшада Сейм деб аталади.
Олий Мажлис – Ўзбекистон Республикасида ягона қонун қабул қилувчи, унга ўзгартириш киритувчи Олий Давлат органидир.1 Халқ вакиллари депутатларидан иборат бўлган Олий Кенгаш таркибида 1990–1994 йилларда 150 депутат, 1995–2004 йилларда эса 250 депутат бўлиб, улар сайловчилар томонидан 1) умумий; 2) тенг; 3) тўғри сайлов ҳуқуқи асосида; 4) яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Олий Мажлисга 25 ёшга етган Ўзбекистон фуқаролари 5 йил муддатга сайланади. Олий Мажлис ўз фаолиятини тегишли муддатларда ўтказиладиган сессияларда амалга оширади, сессиялар бир йилда камида 2 марта чақирилиши белгиланган. Зарур ҳолларда навбатдан ташқари сессиялар ҳам чақирилиши мумкин.
2005 йилдан бошлаб Олий Мажлис икки палатали: 1) қуйи палата – қонунчилик палатаси кўппартиявийлик асосида округлардан 120 депутат сайланади. қонун шу қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқуллангач, Президент томонидан имзоланади. 2) Юқори палата – Сенат палатаси. Сенат поғонали сайлов йўли билан ташкил қилинади. Бу сайлов тизимидаги янгилик. қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳридан 6 кишидан, қорақалпоғистон Республикаси вилоят, туман, шаҳарлардан депутат кенгашларининг қўшма мажлисида яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Сенатнинг 16 нафар аъзоси Президент томонидан белгиланади. Жами 94 Сенатор мавжуд бўлади. Олий Мажлис аъзоларининг умумий сони 214 депутат қилиб белгиланган.
Олий Мажлис ўз фаолиятига ёрдам бериш учун турли органларни тузади. Олий Мажлиснинг ваколатлари Конституция ва Олий Мажлис тўғрисидаги қонунларда белгилаб қўйилган. 1993 йил 28 декабрда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. 1994 йил 22 сентябрда «Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида» ги қонун қабул қилинди. 2002 йил 12-13 декабрда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий қонунлар қабул қилинди.
Дунё мамлакатларининг баъзи парламентларида депутатлар сони қўйидагича:
1) АҚШ Конгрессига 535 депутат сайланади.
2) Россия Федерал Мажлисига 626 депутат сайланади.
3) Миср Халқ Ассамблеясига 454 депутат сайланади.
4) Исроил Кнессетига 120 депутат сайланади.
5) Финляндия Эдускунтига 200 депутат сайланади.
6) Исландия Алpтинггига 63 депутат сайланади ва ҳ.к.
Парламентаризм тажрибаси кўрсатадики, парламент 1 палатали ёки 2 палатали бўлиши мумкин. Маълумки, демократик мамлакатларнинг аксариятида 2 палаталидир. ХХ аср сўнгги ўн йилликларининг ўзида 2 палатали парламентлар сони 45 тадан 70 тага кўпайди. Ҳозирги замонда 2 палатали тизим парламентаризм тараққиётининг асосий тенденциясига айланди. Олий Мажлиснинг 2001 йил 6 декабрда қабул қилган Ўзбекистон республикаси референдумини ўтказиш тўғрисидаги қарорига кўра 2002 йил 27 январда референдум ўтказилиб, овоз бериш бюллетинига қуйидаги мазмундаги саволлар киритилди:
1. Сиз келгуси чақириқ Ўзбекистон республикаси парламенти икки палатали қилиб сайланишига розимисиз? (93,65 фоиз сайловчилар «ҳа» деб жавоб бердилар). Ёки овоз беришда қатнашган фуқароларнинг 11.344.242 нафаридан 93,65 фоизи, овоз берган, қарши овоз 6,35 фоизни ташкил қилди.
2. Сиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколат муддати 5 йилдан 7 йиллик қилиб ўзгартиришга розимиси? (Умумий сайловчиларнинг 91,78 фоизи «ҳа» деб жавоб бердилар). Ёки овоз беришда қатнашган 11.117.841 нафардан 91,78 фоизи маъқуллаган, 8,22 фоизни қаршилар ташкил этди.
2. Ижро қилувчи ҳокимият давлатнинг турли идора ва муассасалари-дан ташкил топган бўлиб, улар қонунларда ифодаланган тадбирларни ҳаётга жорий этади. Ижро этувчи ҳокимият – ҳокимиятнинг алоҳида тури, у қонунчилик (вакиллик), суд ҳокимиятидан холи, мустақил равишда иш олиб боради. Республика ижро этувчи ҳокимиятига Президент бошчилик қилади, жойлардаги ижро этувчи ҳокимиятга эса ҳоким. Ижро этувчи ҳокимият ижро органлари томонидан амалга оширади. Ижро органлари – ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширувчи давлат органларидир. Ўзбекистон Республикасида Олий ижро органи – Вазирлар Маҳкамасидир, у ҳам ҳукумат ҳисобланади, ҳам коллегиал, умумий ваколатли органдир. Вазирлар Маҳкамаси 1995 йил 23-24 февралда ва 2000 йил 11 февралда икки марта тайинлаб ва тасдиқлаб қўйилди. Ҳозир 21 та вазирлик ва 11 та давлат қўмиталари мавжуд. Ижро органлари турли тармоқ ва соҳаларни идора этади. Республиканинг марказий идоралари: вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқалар. Улар яккабошчилик асосида иш олиб боради. Жойларда ижро этувчи ҳокимиятни ҳокимлар яккабошчилик асосида амалга оширади. Жойларни идора этишда у ўзининг тармоқ идора органларидаги бўлим ва бошқармаларига таянади. Масалан, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, маориф бўлими ёки бошқармалари. Ижро органлари тайинлаш ва тасдиқлаш йўли билан ташкил қилинади ва улар ўзини тайинлаган шахс олдида, шунингдек вакиллик органи олдида ҳисоб беради[7].
Ўзбекистон Республикасида ижроия ҳокимиятнинг раҳбари – Президент, шунингдек ижроия ҳокимият органи бўлиб Вазирлар Маҳкамаси ва вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари, қорақалпоғистон Республикасида эса Вазирлар Кенгаши ва туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳисобланади[8].
1. Суд ҳокимияти қабул қилинган ва ҳаётга жорий этилган қонунларнинг бажарилишини назорат қилувчи давлат идоралари муассасаларидан ташкил топади.[9]
Президент Ислом Каримов ҳокимиятнинг учинчи тармоғи – суд – ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва янада либераллаштиришга алоҳида аҳамият бериш лозимлигини баён этган эди. “Ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда ҳуқуқий давлатни шакллантиришнинг муҳим таркибий қисми бўлган суд ҳуқуқ тизими қурилишининг мутлақо янги Концепцияси амалда жорий этилди....”4
Давлат ҳокимияти ўзининг тузилиши, мазмуни, мақсад ва вазифаларига кўра бир хил бўлмайди. У айрим мамлакатларда кенг халқ оммасининг иродасини ифода қилса, баъзи мамлакатларда эса алоҳида сиёсий кучларнинг ёки озчиликнинг манфаатларини ҳимоя қилади. Шунга кўра бу ҳокимият ё халқ ҳокимияти ёки мустабид ҳокимият бўлади.
Мустабид ҳокимият озчиликнинг ҳокимияти бўлиб, у зўрликка асосланади. Бундай ҳокимиятлар кўпчиликни итоатда тутиб туришга, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бўғиб қўйишга, демократияни тақиқлашга ҳаракат қилади. Мустабид ҳокимият жазолаш, мажбур қилиш усулларини кучайтиришга ва шу йўл билан ўз ҳукмронлигини сақлаб қолишга интилади. Ўтмишда бундай ҳокимиятлар жуда кўп бўлган. Наполеон, Гитлер, Муссалинолар бошчилик қилган ҳокимиятлар зўрликка асосланган ана шундай ҳокимиятлар бўлган.
Давлат тузуми – Конституциявий ҳуқуқ (давлат ҳуқуқи) нормалари билан белгиланадиган ва мустаҳкамланадиган ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий манфаатлар тизими. «Давлат тузуми» «конституциявий тузум»га қараганда кенгроқ тушунчадир.
Давлат суверенитети – (фран. ҳокимиятнинг олийлиги, мустақиллиги) – давлатнинг ўз ички ишларида ва ташқи муносабатларида бошқа бир давлатдан тўла мустақиллиги1. Суверенитет – ҳокимиятнинг олийлиги, мустақиллиги бўлиб, мамлакатнинг мустақиллигини билдирувчи тушунча. Конституциявий ҳуқуқда давлат суверенитети, миллат суверенитети, халқ суверенитети тушунчалари ишлатилади. Давлат суверенитети – ҳокимиятнинг мамлакат ичида олийлиги ва ташқи муносабатларда тўла мустақиллигидир. Бунда ҳеч қандай ташқи давлат ишларига таъсир қила олмайди. Миллат суверенитети – миллатларнинг тўла ҳокимиятини, уларнинг тўла сиёсий эркинлигини, ўз ҳаётини ихтиёрий, мустақил давлатни ташкил қила олишини билдиради. Халқ суверенитети – халқнинг тўла ҳокимиятини билдиради, яъни халқ жамият ва давлатни бошқариш имкониятини берадиган ҳамма иқтисодий ва сиёсий воситаларга эга бўлади2.
Давлат рамзлари – Конституцияда белгиланган бўлиб (5-модда), байроқ, герб ва мадҳия ҳисобланади. Асосан ва умуман давлат рамзларига қуйидагилар ҳам киради:
1) Мустақил Ўзбекистон Республикасининг байроғи, герби ва мадҳияси.
а) Давлат байроғи – 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинди.
б) Давлат герби – 1992 йил 2 июлда қабул қилинди.
в) Давлат мадҳияси – 1992 йил 10 декабрда қабул қилинди.
2) Мустақил Ўзбекистон давлатининг номи. Конституциямизнинг 1-моддасидаёқ «Давлатнинг Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маъно англатади» деб ёзиб қўйилган. «ЎзР» ёки «РУ» деб ёзиш керак, дейилади.
3) Мустақил Ўзбекистоннинг Конституцияси (1992 йил 8 декабрда қабул қилинган).
4) Ўзбекистон Республикасининг давлат тили – 1989 йил 21 октябрда қабул қилинган ва Конституциянинг 4-моддасида тасдиқланган.
5) Мустақил давлат пойтахти – Тошкент шаҳри. Конституциямиз 6-моддасида баён этилган.
6) Мустақил давлат фуқаролиги. Конституциянинг 21-моддасида айтилганидек, фуқаролик ҳар қандай давлатнинг ажралмас белгисидир.
7) Давлат мукофотлари ва унвонлари (1997 йил ноябргача 30 та Ўзбекистон Республикаси фахрий унвони таъсис этилган).
8) Миллий валюта. 1994 йил 16 июнда қабул қилган «Ўзбекистон Республикаси миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида»ги Президент Фармони. 1994 йил 1 июлдан «Сўм» муомалага киритилди.
9) Умумхалқ байрамлари ва бошқалар.
Давлатнинг асосий белгилари – бу давлатни мустақил давлат сифатида эътироф этиш учун сабаб бўладиган тушунчалардир. Мустақил давлат бўлиш учун ҳар бир давлатнинг ўз ҳудуди, Конституцияси, аҳолиси (халқи), давлат рамзлари, фуқаролиги, армияси, олий ҳокимият органлари, пул бирлиги бўлиши зарур. Демак, давлатнинг асосий рамз-белгилари қуйидагилардан иборат:
1. Ўзига хос оммавий ҳокимиятнинг – давлат (ижтимоий) ҳокимиятнинг таъсис этилганлиги, яъни ҳокимият ва бошқарув аппаратининг, мажбурлаш аппаратининг борлиги.
2. Аҳолининг ҳудудлар бўйича уюшганлиги[10]. Бу фуқароларнинг давлат чегаралари доирасида, муайян маъмурий-ҳудудий бирликларда яшашини билдира-ди. Ёки бошқача айтганда, фуқароларнинг ҳудудий жиҳатдан бўлинганлиги.
3. Суверенитетлиги (фран. олийлиги), яъни ички ва ташқи сиёсат юритишда мустақил бўлиш.
4. Ҳуқуқ ижодкорлиги, яъни давлат ҳудудида яшовчи барча кишилар риоя этадиган қонунларни чиқаришга қодирлиги.
5. Давлат аппаратининг сақланиши ва таъминланиши ҳамда аҳолининг кам таъминланган қисмига ёрдам бериш учун солиқлар солиниши.
6. Умуминсоний функцияларни (вазифаларни) бажариш, яъни ҳудудни қўриқлаш, жиноятчиликка қарши кураш, умумий фаровонлик мақсадларини амалга ошириш учун қуролли кучлар ва бошқа мажбурловчи органларнинг мавжудлиги. Бу махсус давлат органларига: мудофаа тизими, Ички ишлар вазирлиги, ички ишлар хизмати, прокуратура, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, божхона хизмати ва ҳ.к.
7. Конституция, давлат рамзлари ва фуқаролик мақомининг мавжудлиги.
Давлат шакли деганда, давлат тузилиши ва бошқарув усулини белгилайдиган ташқи хусусиятлар тушунилади. Давлат олий органларини ташкил этиш, давлат ҳокимиятининг ҳудудий тузилиши ва уни амалга ошириш усулларидир. Давлат шакли 3 элементдан ташкил топади. Булар қуйидагилардан иборат:
I. Давлатнинг бошқарув шакли.
II. Давлатнинг тузилиш шакли.
III. Сиёсий режим.
Энди буларни алоҳида кўриб чиқамиз.
1. Давлатнинг бошқарув шакли – Олий давлат ҳокимияти, унинг идора-лари, аҳоли билан ўзаро муносабати, аҳолининг ушбу идораларни шакллан-тиришда иштирок этиш даражаси тушунилади. Дунёдаги барча мамлакатлар бошқарув шаклига қараб давлатни иккига ажратадилар: монархия ва республика.
1. Монархия шакли (юнон. якка ҳокимлик) – олий ҳокимият якка ҳоким давлат бошлиғининг қўлида бўлган ва бу ҳокимият мерос қилиб бериладиган давлат бошқарув шакли. Бунда давлат бошлиғи наслдан-наслга ўтади ва монарх умрбод давлат бошлиғи бўлади.
Монархия давлат бошқарувининг 4 тури мавжуд: 1) Мутлақ монархия; 2) Конституцион монархия; 3) Парламентли монархия; 4) Чекланган монархия.
1) Мутлақ (абсолют) монархия – бунда монархнинг ваколати чекланмаган, у ягона ҳукмдор бўлади. Давлат ҳокимиятини бошқа биронта идора билан чекланмаган монарх (қирол, подшо, император) амалга оширса (масалан, Саудия Арабистонида) бундай монархия мутлақ монархия дейилади. Мутлақ монархия ҳозирги кунда 8 та мамлакатда сақланган, улар қаторига Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлар, қувайт ва бошқалар киради.
2) Конституцион монархия – (ёки буни чекланган – парламент ҳам дейилади) шакли ҳам мавжуд. Агар монархнинг ҳокимияти Конституция асосида амал қиладиган бирон-бир ваколатли идора билан чекланган бўлса, бундай монархия чекланган, конституциявий, парламент шаклида бўлади. Бунда мамлакатда қонунчиликни парламент, ижро ҳокимиятини ҳукумат олиб боради. Масалан, Япония ва бошқа мамлакатлар киради. Монархлар турли мамлакатларда турли номлар билан аталади. Масалан, Японияда – император, Англияда, Испанияда – қирол, Малайзияда – султон, қувайтда – амир, Люксембургда – буюк герцог.
3) Парламентлик монархия – мамлакатлари (ҳозирги Англия, Белpгия, Норвегия, Швеция)да қирол шоҳлик вазифасини ўтасада, мамлакатни тўла маънода бошқаролмайди. Ҳукумат парламент томонидан сайловларда кўп овоз олган муайян партиялар вакилларидан иборат қилиб шакллантирилади.
4) Чекланган монархия – турли тарихий даврда турли кўринишга эга бўлади. Ҳозирги замон олимлари чекланган монархияни (феодализм даврида) табақавий-вакиллик ҳамда конституциявий монархияга бўладилар. Конституцион монархия ўз навбатида дуалистик ва парламент кўринишларга эга[11].
2. Республика шакли – (юнон. «умумий иш») ҳокимиятнинг олий идоралари муайян муддатга сайланадиган давлат бошқарув шаклидир. Бунда давлат органлари сайланади (масалан, парламент). Республикада фуқаролар сиёсий ва шахсий ҳуқуққа эга бўладилар. Ҳозирги вақтда дунёдаги барча давлатлардан 140 таси республика шаклида бошқарилади.
Давлат бошқарувининг республика шакли қуйидаги турларга бўлинади:
1) Президентлик республика – бунда давлатни халқ томонидан сайлана-диган, жуда кенг ваколатларга эга бўлган Президент бошқаради. У давлатнинг ҳам, ҳукуматнинг ҳам бошлиғидир. Масалан, АҚШ, Мексика, Ўзбекистон ва ҳ.к. Ўзбекистон давлат тузуми – Республика. Давлат ва ҳукумат бошлиғи – Президент.
2) Парламентар республика – бунда давлат бошлиғи – сайланувчи мансабдор шахс – жуда кичик ваколатларга эга. Унинг ҳукуматни тузиш ва мамлакатни бошқаришда тутган ўрни номигагина аҳамиятга эга. У ҳукуматни бошқармайди, ҳукуматни Бош Вазир бошқаради. Аммо ҳукумат уни тарқатиб юбориши мумкин бўлган парламент олдида жавобгардир. Парламентар республикага Италия, Германия, Венгрия, Австрия кабилар мисол бўла олади. Бу мамлакатларда, яъни парламентар республикада парламент тўлиқ ҳокимиятга эга бўлиб, унинг олдида ҳукумат сиёсий жавобгар ҳисобланади. Парламент президентни сайлайди. Бунда президент фақат давлат бошлиғи бўлиб, ижро этувчи ҳокимият бошлиғи ҳисобланмайди.
Парламент – бу жамият ҳаётини ойнадай акс эттирадиган кўзгу “Бинобарин жамиятда қандай интилиш, фикр ва қарашлар мавжуд бўлса, улар парламентдаги муҳокама ва мунозараларда ўз ифодасини топиши керак. Ана шунда парламент халқнинг хоҳиш иродаси, эзгу мақсадларини мужассам эта олади. Шундан кейин одамлар бундай қонунчилик ҳокимиятига ишонади”2
3) Аралаш типдаги республика (ярим президентлик) – бунда президентлик республикаси билан парламентар республика хусусиятлари қўшилиб кетади. Яъни Президент умумхалқ сайловларида сайланиб, юридик ва реал ваколатларга эга бўлади. Бироқ ҳукумат парламент томонидан ташкил этилади ва у нафақат Президент олдида, балки парламент олдида ҳам сиёсий жавобгар бўлади. Бунда Президент ҳукуматга умумий раҳбарлик қилади, лекин уни бош вазир бошқаради. Президент маълум ҳолатлар юз берганда парламентни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга. Масалан, Францияда Президентни халқ сайлайди, у жуда катта ваколатларга эга, аммо у ҳукуматни бошқармайди.
4) Суперпрезидентлик республикаси[12].
5) Социалистик республика.
II. Давлатнинг тузилиш шакли. Бу давлатнинг тузилишини билдирувчи хусусият бўлиб, давлатлар 1) федератив (мураккаб) ёки 2) унитар (оддий) ҳамда 3) конфедератив турларга бўлинади.
1. Федератив давлат (фран. бирлашма, иттифоқ) – маълум сиёсий мустақилликка эга давлатларнинг бирлашиши натижасида вужудга келади. Федератив давлат миллий ёки ҳудудий тамойиллар асосида тузилиши мумкин. Федерациянинг субъектлари: республика, вилоят, ўлка (Россия), штат (АҚШ ва Ҳиндистонда), ерлар (Германияда) деб аталади. Федератив давлатларда бир неча Конституция, бир неча фуқаролик бўлади. Унитар давлатдан фарқли ўлароқ федерация ҳокимият олий органларининг 2 тизимига эга: 1) федерал органлар; 2) федерация аъзоларининг тегишли органлари. Федерация аъзоларининг тегишли органлари, федерал органлар ўз ваколатлари ва функцияларини бутун мамлакат ҳудудида амалга оширадилар. Федерацияни ташкил этувчи тузилмалар том маънодаги давлатлар эмас.
Федерация ҳудудий ва миллий турларга бўлинади.
1) Ҳудудий федерация.
2) Миллий федерация.
Жаҳонда 20 дан кўпроқ федерациялар бор. Хусусан, АҚШ, Германия, Бразилия, Россия, Ҳиндистон (Бир вақтлар собиқ СССР, Чехославакия, Югославия) каби.
2. Унитар давлат (фран. ва лот. бирлик) – давлат ёки миллий давлат тузилишининг оддий кўриниши бўлиб, у давлат тузилиши шаклларидан бири ҳисобланади. Бунда давлат ҳуқуқи маъмурий-ҳудудий бирликларга (вилоят, округ, туман, департамент ва ҳ.к.) бўлинади. Унитар давлатда, федерациядан фарқли равишда, ҳудуд, битта конституция, фуқаролик, олий давлат ҳокимияти ягона, олий вакиллик органи, битта ҳукумат мавжуд бўлади. Бу эса мамлакатнинг бутун ҳудудида марказий ҳокимиятнинг таъсирини кучайтириш учун ташкилий-ҳудудий шароитлар яратади. Айрим ҳолларда унитар давлатга мухтор давлат ташкилоти мақомига эга бўлган бир ёки бир неча бирликлар кириши мумкин. Масалан, мухтор вилоят, мухтор республика. Ўзбекистон таркибида давлат тузилишига хос белгилари мавжуд бўлган қорақалпоғистон Республикаси мавжуд.
Умуман, унитар давлат ягона конституцияга, ягона олий қонунчилик ва олий идора органига эга марказлашган давлатдир. Унитар давлатларга Ўзбекистон, қозоғистон, Туркманистон, қирғистон, Франция, Италия каби мамлакатлар киради. Унитар давлатда битта парламент, битта ҳукумат, битта президент бўлади, давлат одатда бир миллатли бўлади.
3. Конфедератив давлат (лот. иттифоқ, бирлашма) – давлатлар иттифоқининг муайян мураккаб шакли бўлиб, унда иттифоққа кирувчи давлатлар ўз суверенитетларини тўла сақлаб қоладилар. Конфедерация ҳам халқаро ҳуқуқий ташкилот, ҳам давлат ташкилоти хусусиятларига эга. Ҳозирги кунда дунёда биттагина конфедерация – Европа Иттифоқи мавжуд. Турли даврларда қуйидагилар конфедерация шаклида бўлган: Австрия-Венгрия (1918 йилгача), Швеция ва Норвегия (1905 йилгача), АҚШ (1781–1787 йй.), Швейцария (1815-1989 йй.). Тарихий тажрибанинг кўрсатишича, конфедерация ўтиш даврининг ёки иттифоқнинг тўла барбод бўлиши ёхуд федератив (иттифоқ) давлатга айланишининг шаклидир. Конфедерацияда ягона пул тизими ўрнатилмайди, иттифоқ фуқаролиги бўлмайди ва ҳ.к.
III. Сиёсий режим. Давлат ҳокимиятини амалга ошириш усули, ташкил этишнинг бир шакли ва йўналишлари мажмуи бўлиб, мамлакатдаги сиёсий вазиятни, яъни жамиятдаги сиёсий эркинлик даражасини ҳамда шахснинг ҳуқуқий ҳолатини билдиради. Аммо бу ҳақда умум эътироф этган ягона фикр йўқ. Аслида сиёсий режимни жамият сиёсий (давлат ҳокимиятини) ҳокимиятини амалга ошириш усуллари, шакллари, йўллари тизимини белгилайди. Бу ҳокимиятнинг функционал тавсифидир. Сиёсий режим – давлат шаклининг жамиятда инсон мавқеини белгиловчи энг муҳим элементидир. Давлатчилик тарихида сиёсий режим 2 та катта гуруҳга бўлинади: 1) демократик режим; 2) антидемократик режим.
1) Демократик режим. Халқ ҳокимиятчилиги икки шаклга эга: вакиллик демократияси ва бевосита демократия.
а) Вакиллик демократияси – халқнинг ўз ҳокимиятини вакиллик идоралари, яъни демократик ҳокимият ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш идораларининг сайлаб қўйиладиган органлари орқали амалга оширилишини билдиради.
б) Бевосита демократия – халқнинг демократик ҳокимият масалаларини ҳал этишда умумхалқ овоз бериши (референдум) йўли билан тўғридан-тўғри иштирок этиши.
2) Антидемократик режим (демократияга зид режим)да давлат идоралари ҳокимиятни амалга ошириш чоғида демократия принциплари ва қоидаларига риоя этмайдилар, уларни доимо ёки тез-тез бузадилар.
Давлатнинг вазифалари: мамлакатнинг нормал ривожланишини таъминлаш ҳисобланади. Бу фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинликлари ва хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодни ташкил қилиш натижасида фаровон ҳаёт яратиш демакдир. Мамлакат хавфсизлигини таъминлаш ҳам давлатнинг вазифасидир. Давлат ўз вазифасини бажариш жараёнида чет мамлакатлар билан алоқалар ўрнатади ва ўз фуқаролари манфаатини чет мамлакатларда ҳам ҳимоя қилади. (Конституциявий ҳуқуқ. Т.: «Академия», 2001, 31-бет). Шу билан бирга давлат ҳокимияти мамлакатда ижтимоий тартибни сақлайди, фуқароларнинг тотувлигини, давлатнинг бир бутунлигини таъминлаб, уни ички ва ташқаридан бўладиган ҳужумлардан ҳимоя қилади, хорижий мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлайди ва бошқа вазифаларни бажаради.
Давлат ҳокимияти вазифалари ички ва ташқи функцияларга бўлинади:
1) Давлатнинг ички функциялари давлат ички ҳаётини бошқаришга қаратилган фаолиятнинг асосий йўналишларидир. Ички функцияга қуйидагилар киради:
а) Регулятив (тартибга солиш, бошқариш) – мамлакатда ишлаб чиқариш ва ижтимоий муносабатларни тартибга солиш.
б) Кўриқлаш (сақлаш, муҳофаза қилиш) – қарама-қарши кучлар қаршилигини бостириш. Ички хавфни бартараф этиш.
в) Ижтимоий ҳимоя, буйруқбозликнинг олдини олиш, ҳуқуқ тартиботини таъминлаш ёки фуқаролар тотувлигини сақлаш.
г) Маънавий-мафкуравий фаолиятни, сиёсий онгни шакллантириш.
2) Ташқи функциялар – давлатнинг халқаро майдондаги фаолиятининг асосий йўналишларидир. Бу ўз навбатида:
а) тинчлик учун кураш;
б) мудофаа ва хавфсизлик – мамлакатни ташқаридан бўладиган ҳужумлардан мудофаа қилиш;
в) халқаро ҳамкорлик: халқаро иқтисодий ва сиёсий муносабатларнинг ривожланишига таъсир кўрсатиш. Ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятни юритиш;
г) бошқа мамлакатлар билан ўзаро манфаатли нормал муносабатларни бошқариб бориш;
д) умумбашарий муаммоларни ҳал этишда халқаро меҳнат тақсимотида иштирок этиш ва ҳ.к.
АДАБИЁТЛАР:
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – Т.: «Ўзбекистон», 2003, 4-5, 8-9, 14-33-бетлар.
2. Каримов И.А. Ҳозирги босқичда демократик ислоҳотларни чуқурлаш-тиришнинг муҳим вазифалари. 5-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 1996, 120-121-бетлар.
3. Каримов И.А. Амир Темур фахримиз, ғуруримиз. – 5-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 1996, 185-187-бетлар.
4. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – 6-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 1998, 178-188-бетлар.
5. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда. Асарлар, 7-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 1999, 380-бет.
6. Каримов И.А. Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. 8-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 2000, 332-334-бетлар.
7. Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. 8-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 2000, 495-бет.
8. Каримов И.А. Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқур-лаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари. «Халқ сўзи», 2002 йил 30 август.
9. Каримов И.А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси ўн биринчи сессиясидаги нутқи. «Халқ сўзи», 2003 йил 25 апрел.
10. Каримов И.А. Тинчлик хавфсизлигимиз ўз куч-қуватимизга ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боглиқ. Т.: «Ўзбекистон», 2004. 400-бет.
11. Каримов И.А. Империя даврида иккинчи даражали одамлар, деб ҳисоблашар эди. Т.: «Ўзбекистон», 2005. 64-бет.
12. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т.: «Ўзбекистон», 2005, 96-бет.
13. Каримов И.А.Янги ҳаётни эскича қара шва ёндашувлар Билан қуриб бўлмайди. Т.: «Маърифат» газетаси, 2005 йил 19 февраль.
14. Каримов И.А. Азим пойтахтимиз ҳар жиҳатдан гўзал ва обод бўлсин. Президент Ислом Каримовнинг Ҳалқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқарии сессиясидаги нутқи. «Ҳалқ сўзи», 2005 йил 23 апрель.
15. Каримов И.А. “Ўзбек халқи хеч қачон, хеч кимга қарам бўлмайди”. Т. “Ўзбекистон”, 2005.
16. Азизхўжаев А.А. Мустақиллик: курашлар, изтироблар, қувончлар. «Академия» нашриёти, 2001 йил.
17. Абу Носир Форобий. Фозил одамлар шаҳри. – Т.: «Халқ мероси», 1993.
18. Низомиддин Шомий. – Зафарнома. Тошкент: «Ўзбекистон», 1996.
19. Дубков В.В. Политология (Основы политических знаний). Учебник. Т.: «Меҳнат», 2004. 3-16-бетлар.
20. Жалилов А. Сиёсий партия: юксалиш муаммолари. – Тошкент: «Ўзбекистон», 1992.
21. Левитин Л. Ўзбекистон тарихий бурилиш палласида. Т.: «Ўзбекистон», 2001.
22. Отамуродов С., Эргашев И., Акромов Ш., Қодиров А. Политология (ўқув қўлланма) – Т.: «Ўзбекистон», 1990.
23. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т.: «Ўзбекистон», 2000, 6-бет.
24. Пугачев В.П., Соловьев А.И. Политологияка кириш. Т.: «Янги аср авлоди», 2004, 256 – 275 – бетлар.
25. Жўраев С.Фуқаролик жамияти: назария ва амалиёт. Т.: ТошДШИ, 2003, 38-50-, 38-50-бетлар.
26. Усманов Қ. Ўзбекистонда парламент тараққиётининг янги босқичи. Т.: F.Fулом ном. нашр. – матбаа уйи, 2004, 3-47-бетлар.
27. Гулямов С.С. Основы нашей уверенности «Труд», 2005 11 март.
28. Гулямов С.С. Феномен экономического прорўва «Труд», 2005 6 апрель.
29. Гулямов С.С. Климат для инвесторов «Труд», 2005 26 апрель.
30. Алиев Б.А., Рафиқов Ғ.А., СултоновТ.,Раҳмонов Б. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанидан ўқув қўлланма. 2005 Тошкент.
31. Бекмуродов А. Ш. , Алиев Б., Бобоев А ва б. Ўзбекистонда парламентаризим тараққиёти. Тошкент. 2005.
32. Т. Султонов, А. Ҳайитов. Демократик жамият сари: парламент сайловлари ва сиёсий партиялар. ТДИУ 2005й.
33. Б. Алиев ва б. Парламентаризм тараққиёти бўйича тест саволлари. ТДИУ 2005.
III- МАВЗУ: СИЁСИЙ ҲОКИМИЯТ ва уни амалга ошириш шакллари (2-соат)
РЕЖА:
1. Сиёсий ҳокимият тушунчаси ва унинг моҳияти.
2. Ҳокимиятнинг тузилиши,субъекти ва объекти.
3. Ҳокимиятни амалга ошириш ресурслари.
Сиёсий ҳокимият жамият ҳаётидаги мураккаб сиёсий ҳодисалардан бири. Уни амалга ошириш механизмлари, фаолият кўрсатиш даражаси ниҳоятда ранг-баранг бўлиши билан бирга, унда ҳокимиятнинг бошқа турлари ҳам ўз ифодасини топади, уларнинг ҳар бири ўзининг аниқ мақсад ва вазифаларига эга.
Ҳокимият тушунчаси оддий тилда ва илмий адабиётларда жуда кўп қўлланилади. Масалан, «оила ҳокимияти», «ота-она ҳокимияти», «давлат ҳокимияти» ва ҳ.к. Илмий манбаларда политологлар – сиёсий ҳокимият тўғрисида, иқтисодчилар хўжалик ҳокимияти ҳақида, социологлар – социал ҳокимият, юристлар – давлат ҳокимияти, диндорлар – илоҳий ҳокимият тўғрисида сўз юритиб, улар ижтимоий ҳаётнинг хилма-хил соҳаларини ўрганишда ҳокимият тушунчасидан фойдаланадилар. Демак, ҳокимият тушунчаси кенг ва хилма-хилдир. Ҳокимиятга қуйидагича таъриф бериш мумкин.
«Ҳокимият – бу кишилар, ижтимоий гуруҳлар ҳамда синфларнинг фаолиятига, хулқ-атворига, ҳаракатларига иқтисодий, сиёсий, ғоявий, ижтимоий механизмлар, шунингдек, куч ишлатиш, зўрлик қилиш, ишонтириш қобилиятлари билан таъсир этувчи фаолиятнинг алоҳида шаклидир».
Ҳокимиятнинг моҳиятини раҳбарлик, ҳукмронлик ва бўйсундириш муносабатлари ташкил этади. Ҳокимиятнинг алоҳида тури, бу сиёсий ҳокимиятдир ва унга қуйидагича таъриф бериш мумкин:
«Сиёсий ҳокимият – бу сиёсий субъектларнинг сиёсатда ифодаланган иродасини турли йўллар, усуллар ва воситалар ёрдамида амалга ошириш фаолиятининг ўзига хос алоҳида шаклидир»[13]. Шунингдек, «сиёсий ҳокимият» қуйидаги ҳолатлар билан ҳам белгиланади:
1) Ҳокимият – бу жамиятга хос бўлган кишилар ўртасидаги иродага асосланган муносабатлардир.
2) Ҳокимият – бу кишилар ўртасидаги сиёсий ҳукмронликдир.
3) Ҳокимият – бу давлат ташкилоти тизимидир.
4) Ҳокимият – бу маъмурий ваколатларга эга бўлган муассаса ва идорадир.
АҚШ да 3 даражадаги ҳокимият мавжуд:
1. Маҳаллий ҳокимият.
2. Штат ҳокимияти.
3. Федерал (умумдавлат) ҳокимияти.
Сиёсий ҳокимият мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, у давлат ҳокимияти ва бошқа сиёсий ташкилотлардан таркиб топади. Бу ҳақда кейинги мавзуларда кенгроқ фикр юритамиз. Аввало ҳокимият тушунчаси, унинг тузилиши, кўринишлари, ҳокимиятнинг легитимлиги ва турлари ҳақида фикр билдирмоқ жоиздир. Чунки ҳокимият масаласига турли ёндашувлар мавжуд.
Ҳокимият тушунчасига оид энг муҳим ёндашувлар қуйидагилардан иборат:
1. Ҳокимиятнинг кенг тарқалган таърифларидан бири – позитив-социологик талқиндир (немис социологи М.Вебер). Бу талқинда ҳокимият бирор индивиднинг муайян ижтимоий шароитда бошқа индивидга ўз иродасини ўтказиш қобилияти сифатида тушунилади. Ҳокимият муносабатларининг асосини ўзаро таъсир доирасига киритиш муносабатлари ташкил этади. Бундай муносабатлар ҳокимият субъекти ва объекти ўртасида қарор топади.
2. Ҳокимиятнинг телеологик талқини (Б. Рассел). Бунда ҳокимият кўзланган мақсадларни рўёбга чиқаришдан иборат. Бу атроф-муҳит, табиат билан қамраб олинади.
3. Бихевиористик (ингл. инсон онгини эмас, балки хулқини ўрганиш) талқини (ХХ асрда Америкалик олим психолог Г. Лассуэл таклиф этган). Ҳокимиятни тушунишни реал шахсларнинг ўзаро ҳаракатидан иборатлиги ётади. Инсоннинг ҳокимият орқали бойлик, обрў орттиришидир, ҳокимият – бу уни эгаллаш билан ҳузурланишга имкон берадиган мақсад ҳамдир, дейилади.
4. Ҳокимиятнинг психологик талқини (З. Фрейд, К. Густав Юнг, К. Хорни). Бунда ҳокимиятни реал индивидларнинг хулқ-атвори сифатида бихевиористик тушунишдан келиб чиқади. Ҳокимият идораларининг «Ихтиёрий қўшилишга» тайёргарлиги сифатида вужудга келади.
5. Ҳокимиятнинг тизимли талқини. Бу талқин ҳокимиятнинг бихевиористик ва психологик таърифларидан фарқ қилади. Бунда ҳокимиятнинг индивидуал муносабатлардан эмас, балки социал тизимдан ҳосил бўлишини баён этади.
6. Ҳокимиятнинг тузилмавий-функционал талқини (америкалик социолог Т. Порсонс). Бу талқин ҳокимиятни кенг бўлмаган субъектларнинг муносабати, социал ташкилотнинг хусусияти сифатида, инсонлар бирлигининг ўзини-ўзи ташкил этиш, уюштириш, сафарбар қилиш услублари сифатида олиб қарайди. Ҳокимият – бу ресурсларни, таъсир кўрсатиш воситаларини сафарбар қилишга имкон берувчи социал макондир, ролларнинг хусусиятидан иборатдир. Бошқача айтганда, ҳокимият – раҳбарлик лавозимларини эгаллаш ва муайян функцияларни бажариш билан боғлиқ фаолиятдир[14].
7. Реляцион (фран. муносабат) таърифи. Бу таъриф ҳокимиятни икки шерик ўртасидаги муносабат сифатида олиб қарайди. Бунда улардан бири иккинчисига белгиловчи таъсир кўрсатади. Бу ҳолда ҳокимият унинг субъекти ва объектининг ўзаро ҳаракати сифатида намоён бўлади, субъект муайян воситалар ёрдамида объектни назорат қилади.
Ҳокимият тузилиши ва кўринишлари. Ҳокимият – яхлит ва бир бутун ижтимоий ҳодисадир. Бу эса унинг муайян таркибий қисмлардан ташкил топганлигини инкор этмайди. Ҳокимият – бир қатор тузилмалардан иборат бўлган ижтимоий ҳодисадир. Унинг таркибига субъект, объект ва ресурслар киради. Ҳокимиятнинг асосий таркибий қисмларидан бири - субъектдир. У ҳокимиятнинг бевосита тушунчасидир.
Субъект – ҳокимиятнинг фаол, йўналтирувчи қисмидир. У алоҳида инсон, ижтимоий гуруҳ, кишилар бирлиги, масалан, халқ ёки дунё ҳамжамияти, давлат институтлари, сиёсий партиялар бўлиши мумкин. Бироқ ҳар қандай инсон ҳокимиятнинг субъекти бўлавермайди. Ҳокимиятнинг субъектлари хилма-хил. Унинг бошланғич омиллари индивидлар ва ижтимоий гуруҳлар, иккинчилари – сиёсий ташкилотлар, энг юқори даражадагиси субъектлари – сиёсий элиталар, етакчилардир. Ҳокимият субъекти объект билан ўзаро муносабатларда биринчи даражали ролp ўйнайди.
Объект – ҳокимиятнинг иккинчи муҳим элементидир. У ҳокимият субъекти қарорларининг бевосита бажарувчисидир. Объект ҳам худди субъект сингари ҳокимиятнинг ажралмас таркибий қисмидир. Бу элементсиз ҳокимиятни тасаввур этиб бўлмайди. Ҳокимиятнинг объектини қуйидагилар ташкил этади: индивид, ижтимоий гуруҳ, синф, жамият. Ҳокимият объектининг сифати, фаоллиги жамиятнинг сиёсий маданияти билан белгиланади.
Ресурслар – ҳокимиятнинг асосини ресурслар ташкил этади. Ресурслар кишиларни рағбатлантириш, жазолаш ёки ишонтиришда қўлланилиши мумкин. Ҳокимият ресурслари хилма-хил. Илмий адабиётларда бир неча турларга бўлинади: утилитар, мажбурловчи ва меъёрий ресурслар.
1. Утилитар ресурслар – бу кишиларнинг кундалик эҳтиёжлари ва талабларини қондириш билан боғлиқ бўлган моддий ва бошқа ижтимоий воситалардир. Бу воситалардан кишиларни рағбатлантириш учун ҳам, жазолаш учун ҳам фойдаланилади.
2. Мажбурловчи ресурслар – бу маъмурий жазолаш билан боғлиқ бўлган воситалардир. Утилитар ресурслар иш бермай қолса, ундан фойдаланилади. Бунга иқтисодий санкциялардан ҳайиқмайдиганларга суд орқали таъсир қилишни кўрсатиш мумкин.
3. Меъёрий ресурсларга – инсоннинг ички дунёси, қадриятлар ва хулқ-атворига таъсир кўрсатувчи воситалар киради.
Ҳокимиятнинг ресурсларини инсон ва жамият фаолиятининг муҳим соҳалари: сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, маданий-ахборот, куч ишлатувчи соҳаларга биноан туркумлаштириш ҳам кенг тарқалган.
4. Сиёсий-ҳуқуқий ресурслар – бу ижтимоий тартибни, хавфсизликни, барқарорликни, фуқаролар тинчлигини, жамиятнинг яхлитлиги ва бутунлигини таъминловчи воситалардир. Бу воситаларга дастурий ҳужжатлар, Конституция, қонунлар ва уларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга ошириш билан боғлиқ бўлган масалалар киради.
5. Иқтисодий ресурслар – бунга ижтимоий ва хусусий ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол қилиш учун зарур бўлган моддий бойликлар, пуллар, техника, унумдор ерлар, ерости қазилма бойликлари ва ҳоказолар киради.
6. Социал ресурслар – социал стратификациядаги ижтимоий мақом ёки ранг, ўриннинг амалга оширилиши ёки пасайиш қобилиятидир.
7. Маданий-ахборот ресурслари – билим ва ахборот ҳамда уларни олиш ва тарқатиш воситалари: фан ва таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари ва бошқалардир.
8. Куч ишлатувчи ресурслар – бу қурол-яроқ, жисмоний мажбурловчи муассасалар ва бунинг учун махсус тайёрланган кишилардир. Улар ўзагини армия, полиция, хавфсизлик хизмати ташкил этади.
9. Демографик ресурслар – ҳокимиятнинг махсус ресурсларидир. Бу бошқа ресурсларни ишлаб чиқарувчи универсал, кўп функцияли ресурсдир. Инсон – моддий бойликларнинг яратувчиси, аскар ва партия аъзоси, билим ва ахборотнинг эгаси ва тарқатувчисидир.
АДАБИЁТЛАР:
34. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – Т.: «Ўзбекистон», 2003, 4-5, 8-9, 14-33-бетлар.
35. Каримов И.А. Ҳозирги босқичда демократик ислоҳотларни чуқурлаш-тиришнинг муҳим вазифалари. 5-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 1996, 120-121-бетлар.
36. Каримов И.А. Амир Темур фахримиз, ғуруримиз. – 5-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 1996, 185-187-бетлар.
37. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – 6-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 1998, 178-188-бетлар.
38. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда. Асарлар, 7-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 1999, 380-бет.
39. Каримов И.А. Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. 8-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 2000, 332-334-бетлар.
40. Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. 8-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 2000, 495-бет.
41. Каримов И.А. Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқур-лаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари. «Халқ сўзи», 2002 йил 30 август.
42. Каримов И.А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси ўн биринчи сессиясидаги нутқи. «Халқ сўзи», 2003 йил 25 апрел.
43. Каримов И.А. Тинчлик хавфсизлигимиз ўз куч-қуватимизга ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боглиқ. Т.: «Ўзбекистон», 2004. 400-бет.
44. Каримов И.А. Империя даврида иккинчи даражали одамлар, деб ҳисоблашар эди. Т.: «Ўзбекистон», 2005. 64-бет.
45. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т.: «Ўзбекистон», 2005, 96-бет.
46. Каримов И.А.Янги ҳаётни эскича қара шва ёндашувлар Билан қуриб бўлмайди. Т.: «Маърифат» газетаси, 2005 йил 19 февраль.
47. Каримов И.А. Азим пойтахтимиз ҳар жиҳатдан гўзал ва обод бўлсин. Президент Ислом Каримовнинг Ҳалқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқарии сессиясидаги нутқи. «Ҳалқ сўзи», 2005 йил 23 апрель.
48. Каримов И.А. “Ўзбек халқи хеч қачон, хеч кимга қарам бўлмайди”. Т. “Ўзбекистон”, 2005.
49. Азизхўжаев А.А. Мустақиллик: курашлар, изтироблар, қувончлар. «Академия» нашриёти, 2001 йил.
50. Абу Носир Форобий. Фозил одамлар шаҳри. – Т.: «Халқ мероси», 1993.
51. Низомиддин Шомий. – Зафарнома. Тошкент: «Ўзбекистон», 1996.
52. Дубков В.В. Политология (Основы политических знаний). Учебник. Т.: «Меҳнат», 2004. 3-16-бетлар.
53. Жалилов А. Сиёсий партия: юксалиш муаммолари. – Тошкент: «Ўзбекистон», 1992.
54. Левитин Л. Ўзбекистон тарихий бурилиш палласида. Т.: «Ўзбекистон», 2001.
55. Отамуродов С., Эргашев И., Акромов Ш., Қодиров А. Политология (ўқув қўлланма) – Т.: «Ўзбекистон», 1990.
56. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т.: «Ўзбекистон», 2000, 6-бет.
57. Пугачев В.П., Соловьев А.И. Политологияка кириш. Т.: «Янги аср авлоди», 2004, 256 – 275 – бетлар.
58. Жўраев С.Фуқаролик жамияти: назария ва амалиёт. Т.: ТошДШИ, 2003, 38-50-, 38-50-бетлар.
59. Усманов Қ. Ўзбекистонда парламент тараққиётининг янги босқичи. Т.: F.Fулом ном. нашр. – матбаа уйи, 2004, 3-47-бетлар.
60. Гулямов С.С. Основы нашей уверенности «Труд», 2005 11 март.
61. Гулямов С.С. Феномен экономического прорўва «Труд», 2005 6 апрель.
62. Гулямов С.С. Климат для инвесторов «Труд», 2005 26 апрель.
63. Алиев Б.А., Рафиқов Ғ.А., СултоновТ.,Раҳмонов Б. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанидан ўқув қўлланма. 2005 Тошкент.
64. Бекмуродов А. Ш. , Алиев Б., Бобоев А ва б. Ўзбекистонда парламентаризим тараққиёти. Тошкент. 2005.
65. Т. Султонов, А. Ҳайитов. Демократик жамият сари: парламент сайловлари ва сиёсий партиялар. ТДИУ 2005й.
66. Б. Алиев ва б. Парламентаризм тараққиёти бўйича тест саволлари. ТДИУ 2005.
IV - Мавзу: СИЁСИЙ ТАРТИБОТ (2-соат)
РЕЖА:
1.Сиёсий тартибот тушунчаси.
2.Сиёсий тартибот тугрисидаги илмий ёндошувлар.
3.Сиёсий тартибот турлари ва манбалари.
Сиёсий тузумларни туркумлашнинг кўп усуллари мавжудлиги маълум. Шулардан бири- жамият сиёсий тизимларини ҳокимият, ҳалқ ва шахс ўзаро муносабатлари табиати ва усулларига кўра туркумлашдир. Буни биз содда қилиб сиёсий тартибот деб атаймиз. Шу билан бирга баъзи муаллифларда, масалан, Н. Дювержеда “сиёсий тизим” ва “сиёсий тартибот” тушунчалари синонимлардир. Бу тушунчалар ўртасида албатта фарқ мавжуд. Бу фарқлар,масалан, ҳокимиятни амалга ошириш шакллари ва услубларида намоён бўлади. Сиёсий тизим тушунчаси кенгроқ ва сиёсий тартибот уни кўринишларидан бири, уни фақат бир томонини характерлайдиган кўриниши, деб тушуниш мақсадга мувофиқ. Сиёсий тарибот белгилари сифатида сиёсий етакчилик учун кураш табиати, очиқ , ёпиқ, оралиқ, ҳалқнинг сиёсий ҳаётга жалб этилганлиги, ҳалқнинг сиёсатдан четлашуви ёки унга сиёсатга таъсир этиш имконининг берилиши; сиёсий раҳбарият қандай қадриятларга суяниши, консерватизм, реформизм, революционизм ва ҳ.к. ларни санаб ўтиш лозим. Сиёсий тартиботларни туркумлашнинг кўплаб усуллари мавжуд. Марксча ҳокимият талқинига кўра сиёсий тартиботлар социолистик (социализмга йўналган) ва капиталистик (капитализмга йўналган) тартиботларга бўлинади.
М. Дюверже таснифига кўра сиёсий тартиботлар либерал ва авторитар; демократик, автократик, монократик “диктаторлик”, “директория”, “коллектив бошқарув”, аралаш бўлади.
Амалда бирорта сиёсий тартибот соф ҳолда учрамади. Шунингдек, сиёсий тартиботлар ривожланиш хусусиятга эга. Масалан, демократия авторитаризм ёки тоталитаризмга айланиши мумкин ёки авторитар тартибот демократияга ўсиб ўтиши мумкин.
Ушбу маърузада биз тоталитар ва авторитар режимлар тўғрисида фикр юритамиз.
Авторитаризм ҳам, тоталитаризм ҳам дунёнинг турли маданий-тарихий анъаналарига хос тартиботлар. Айнан шу нарса уларнинг ўзаро бир-биридан фарқини аниқ равшан тушуниш имконини беради. Авторитар тартиботларда асосий “ишловчи” тушунчалар – “оила”, “анъана”, “қадрият”. Тоталитар режимларининг асосий тушунчаси – “механизм”. Бу режим самарадорлигининг ўзига хатосиз фаолиятидир. Авторитар раҳбар қон-қардошлик, анъаналарнинг муқаддас аҳлоқий қоида ва ақидалари муҳитида мавжуд бўлади. Тоталитаризмда анъана ва аҳлоқ эмас, рационал илм,самара ҳукмронлик қилади. Шунинг учун бу тартиботлари кераксиз ёки маънан эскирган “эҳтиёт қисм””ларини янгиларига алмаштиришга мойиллик, одамларни эса “ҳом-ашё” сифатида қараш устун кела бошлаганида, уларнинг геноцид технологияларидан бирига айланишига ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди. Аммо сиёсий тартиботларнинг барчасини бир хил деб баҳолаш мумкин эмас.
В.П. Пугачёв, А.И. Соловьёвларнинг “Введение в политологию”, М., 1997, дарслигида ҳам тоталитар ва авторитар тузумларни бир турда эмаслиги таъкидланиб, ҳокимият бир киши қўлида тўпланган бўлса- автократик; ҳокимият гуруҳ қўлида тўпланса – группократик, аристократик, олигархик, этнокрактик ва ҳ.к. бўлиши мумкин.
Тоталитаризм - лот. totalitas- тўлиқ, бутунлик, - ғоялар, фикрлар, нуқтаи-назар сифатида жуда қадимий илдизларга эга. Милоддан аввалги V асрда Гераклит донолик ва мукаммал билим асосида барча нарсаларни бошқариш мумкин деб, ҳисобланган. Афлотун, Т. Мор, Т.Кампанелла, Г. Бабеф, Сен-Симон, Ж.Ж, Руссо давлатнинг айнан таоталитар моделларини ишлаб чиқишган. Кейинги муаллифлардан Фихте, Гегель, Маркс, Ницше, Ленин, Сорел, Зомбарт ва бошқалар асарларида бу ғоялар ривожлантирилганини кўрамиз.
Тоталитаризм тушунчаси XX аср бошларида К. Шмитт асарларида ҳуқуқий давлат парадигмасини танқидий қайта кўриб чиқиш муносабати билан назарий асослаб берилган. 20 йилларнин охирида тушунча Италиядаги реал сиёсий тартиботни баҳолаш учун Джовани Амендола ва Пиерро Гобетти томонидан қўлланди. Уларнинг мақсади- тоталитаризмнинг деспотизм, олигархия, тирания каби тартибларидан фарқини кўрсатиш бўлган. Мусолини ва унинг тарафдорлари тоталитаризм тушунчаига ижобий маъно беришган, уни кўкларга кўтаришган. 20 –йиллардан “тоталитаризм” политологиянинг териминларидан бирига айланди. 40-50 йилларда Р. Арон “Демократия ва тоталитаризм”, Х.Аредт “Тоталитаризм манбалари”, К. Фридрих ва З. Бжезинский “Тоталитар диктатура ва автократия”, тоталитаризм концепциясини яратдилар. Мазмунидани фарқларга қарамай тоталитар концепциялар умумий мантиққа эгалар. Аввало унинг асосларини утопияларни сиёсатлаштиришдан қидириш лозим. Н.А. Бердяев “Утопиялар тугал ишлаб чиқилган, ёпиқ тизим бўлгани уун зиддиятлар, ҳаракатлар, ўзгаришларга жой қолдирмайди. Шунинг учун ҳам утопиялар доимо тоталитар руҳдадир.Тоталитар утопия абсолют ҳақиқат билан тенглаштирилади ва бошқа ҳар қандан қарашлар , назариялар ёки душман, ёки хато деб баҳоланади. Шу тарзда тоталитаризм догма тоталитаризм феноменини XX асрда Европада вужудга келаган ижтимоий сиёсий ва интеллектуал шароит билан боғлайди.
Тоталитаризм моделларининг амалда қарор топиши муайян ижтимоий шаоритлардагина мумкин бўлди. Тоталитаризмнинг бош ва умумий негизини жамиятнинг индустриал ривожланиш босқичи ташкил этади. У оммавий коммуникация тизимини вужудга келтирди, ижтимоий алоқаларни муракабалаштирди, мунтазам мафкуравий таъсир кўрсатиш, шахс устидан тўлиқ назорат ўрнатиш имконини берди. Иқтисодий соҳада- монополиялар ташкил топиб, кучайиб бораётган давлат билан алоқаларини мустаҳкамлайди. Жамият ҳаётида рационализм, тартиб, бошқарув билан уйғунликда бутун жамият миқёсида оқилона ташкил қилинган ва ялпи бошқарилиши мумкин бўлган ҳаёт шаклини қуриш имконини бераётгандек. Ана шу ялпи ташкилотнинг маркази бўлиб фақат қудратли давлат ҳокимияти майдонга чиқа олади. Тоталитаризм манбаларидан яна бири- коллективистик дунёқарашдир, шахснинг анъанавий коллективистик айниқса ижтимоий-иқтисодий инқирозлар даврида кучаяди. Инқироз бўлмаган, маданий ва ижтимоий –этник ўхшашаликни йўқотган оралиқ қатламлар, тоталитаризм тарафдорлари бўлиб чиқади. Масалан, Германияда идора хизматчилари,машинисткалар, ўқитувчилар, сотувчилар, майда хизматчилар ва ҳ.к.лар чиқди. Уларнинг иқтисодий аҳволи касаба уюшмалари ва давлат қонунлари билан ҳимояланган ишчиларникидан анча ёмонлашган эди.
Аммо санаб ўтилган асослардан фақат муайян сиёсийшароит мавжуд бўлгандагина фойдаланиш мумкин. Сиёсий манбаларга давлат таъсирининг кескин кучайиши “этатизм” тоталитар ҳаракатлар ва янги типдаги партиялар, мафкура етакчи, оммавий, яримҳарбий таркибли, тўлиқ итоатга асосланган мавжудлиги киради.
Тоталитар тартиботлар қуйидаги белгилари ва кўринишлари билан ажралиб туради:
1. Бутун жамият ҳаётини мафкурага бўйсундириш, ҳукмрон мафкурага абсолют ҳақиқат мақоми берилади. Мазмунига кўра тоталитар мафкура инқилобийдир. У янги инсон ва янги жамият қуришни асослайди.
2. Ахборот манбаларининнг тўлалигича ҳокимият қўлида эканлиги. Аҳолининг сиёсий маданияти сиёсий ахборотлардан хабардорлик билан алмашинади, ғоявий мухолифлар душман сифатида баҳоланади.
3. Давлат мавқеини кучайиб, фуқаролар жамияти, ҳар қандай шахсий ҳаётнинг йўққа чиқарилиши; Тоталитаризмнинг асл мақсади-фуқаролик жамиятининг ҳар қандай кўринишларини йўқ қилиш. Инсон ёки ижтимоий гуруҳларнинг мустақиллигини таъминловчи барча нарсалар кемирилади, инсон сиёсатдан мутлақо бегоналашгани ҳолда, сиёсат субъекти деб баҳоланаверади.
4. Рахбар партия давлат аппарати билан бирлашиб кетиши натижасида жамиятни ниҳоятда марказлашган давлат ва партия номенклатураси бошқаради;
5. Ижтимоий назорат ва зўрлик аппарати кучаяди.
6. Марказлашган иқтисод, мулкчиликда давла мулкининг устунлиги; Юқорида санаб ўтилган умумий белгилар билан бирга тоталитар тузумлар муайян фарқлар, ўзига хос белгиларга ҳам эга. Бу –уларнинг бир нечта кўринишларини ажратиб, ўрганиш имкоини беради. Ҳукмрон мафкурага кўра уларни коммунистик, фашистик, национал-социалистик тартиботларга бўлинади. Тоталитаризмнин тарихан биринчи ва классик кўриниши- совет тарзида коммунизм, социализмдир. Ғарбда уни “сўл тоталитаризм” деб ҳам баҳоланади. Коммунистик жамият хусусий мулкни бекор қилиш билан шахс эркинлигини ҳам йўқ қилади, давлатнинг мутлақ ҳокимиятни таъминлайди.
Фашизм Италияда 1922 йилда ўрнатилган. Италия фашизми асосан миллат равнақи, Рум империяси буюклигини тиклаш вазифасини қўйган. Фашизм “ҳалқ руҳи” ни поклаш, маданий ёки этник асосда коллектив бир хилликни таъминлаш, жиноятчиликни йўқотиш даъволари билан чиқди.
Национализм – социализм 1933 йиода Германияда вужудга келди. У фашизмдан ўсиб чиққан бўлса-да, кўп хусусиятларни совет коммунизмидан олган. Хусусан, инқилобийликни, социалистик ғояларни, тоталитар партия ва давлат тузиш шаклларини ва ҳ.к. . Фақат “синф” тушунчасининг ўрнини – “миллат”, “синфий манфаатлар”ни- “миллий ва ирқий манфаат” олади. Коммунистик тизимларда кураш тиғи ички, синфий душманга қаратилган бўлса, национал-социалзмда ташқарига, бошқа ҳалқларга қаршидир. Ушбу тоталитар тузумларнинг асосий фарқи уларнинг турли мақсадларида, коммунизм, империяни тиклаш, орийларнинг дунё ҳокимияти, ва суянадиган ижтимоий кучларининг ҳар- хиллигидадир, ишчилар синфи, румликларнинг авлодлари, герман миллати. Шу уч тоталитар давлат турлари ичида ҳам айнан ўхшашлари кам, маълум хусусиятлари билан улар фарқланиб туради. Масалан, СССРдаги сталинизм билан Кампучиядаги Пол-Пот режими. Бу фарқларнинг манбаинин, албатта, маданиятли фарқидан излаш лозим.
Тоталитар тартиботларда сиёсий барқарорлик юзаки, бу , айниқса, раҳбарлар алмашинуви жараёнида кузатилади. Негаки, бу тартиботларда ҳокимиятнинг бир шахсдан икинчисига ўтиши тартиби, тадбирлари ишлаб чиқилмаган, ишламайди. Тоталитар давлат ўз зиммасига жуда кўп вазифаларни юклайди, шу жумладан ўзига хос бўлмаганларини ҳам, аммо уларни тўла кўламда бажара олмайди. Натижада бундай тартиботлар ёки емирилади, ёки аста-секин либераллашади.
Авторитаризм - лот auctoritas- тўла ҳокимият, устунлик ва иродани кўпчиликка ўтказишга асосланган ҳар қандай ижтимоий-сиёсий тартибот. Авторитаризмнинг шакллари абсолют монархия, диктатура, посттоталитар режимлардир. Авторитар раҳбарлар қўрқитиш, қирғин, зўрликни қурол қилиб олишлари, ҳамда шу билан бирга, омманинг ишончини қозонишга, қонунга суянишга ваҳ.к. воситаларга ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Тарихдаги барча авторитар тартиботлар ҳукмронликнинг анъанавий ва харизматик турларига асослангандир. Тоталитар тартиб емирилганидан сўнг ташкил топган давлатларнинг кўпчилигида авторитар режимлар амал қилади. Бир қатор авторитар давлатлар ўзининг самарадорлигини амалда кўрсатди. Авторитар тартиботнинг ижобий томони сифатида барқарорлик ва иқтисодий ўсиш уйғунлигига эришиши мумкинлигини таъкидланади. Унинг заиф ва кучли томонларини яхши билиш лозим. Авторитаризм заиф томонларини: сиёсатнинг айрим шахс ёки гуруҳ иродасига тўлалигича боғлиқлиги: фуқароларнинг сиёсий ҳаётдан четланганлиги:Е бугун жамиятнинг сиёсий ўйинлар, авантюралар қурбони бўлиш потенциал хавфининг доимий мавжудлиги; умид, Ўрта асрлардагидек, подшо, раҳбар, етакчининг, адолати, заковатига боғлиқлиги ташкил этади. Шу билан бирга авторитар тузумларнинг бир қатор ижобий томонлари ҳам борки, улар айниқса, ўтиш даврини бошидан кечираётган жамиятларда ўз самарадорлигини амалда кўрсатади. Авторитар ҳокимият-кучли ҳокимият, шунинг учун ҳам унинг жамиятда тартиб, барқарорликни таъминлаш қобилияти бир мунча юқорироқ. Бу ҳокимият турли кучлар қаршилигини синдириб жамиятда таркибий ўзгаришларни тез ўтказа олади ва бутун имкониятларни энг долзарб муаммоларни ҳал қилишга йўналтира олади ва бутун ислоҳотлар ва ўзгаришлар даврида ана шундай кучли ҳокимиятнинг мавжуд бўлиши, албатта афзалроқдир. Авторитар тартиботлар ички моҳиятига кўра турлича бўлиши ҳақида маъруза боошида сўз юритилган эди. Автоитар тузумларнин аксарият модернизация йўлидан боради. “Ҳозирги вақтда авторитар тартиботлар демократияга йўналганлиги билан характерланади. Бундай йўналган сиёсий режимлар жамиятда бозор муносабатларини қарор топтириш, ўрта қатлам нуфузини орттириш, фуқаролик жамиятни шикллантириш, қонун устуворлигини таъминлаш, жамиятни сиёсий ва умуман, ҳар қандай плюрализмга тайёрлаш вазифаларини бажаради. Уларнинг фаолият даврлари унчалик узоқ бўлмайди. Жамиятда шаклланган демократик муносабатлар ва шу йўналишдаги кучлар унинг аста-секинлик билан сиёсий тизимнинг бошқа тури- демократияга ўтишини таъминлайди. Унинг қуйидаги хусусиятлари мавжуд:
1. Ҳокимиятнинг бир шахс ёки кичик бир гуруҳ қўлида тўпланганлиги;
2. Ҳокимиятнинг чекланмаганлиги, фуқаролар томонидан назорат қилина олмаслиги, ҳокимият қонунлар асосида иш кўриши мумкин, аммо бу қонунлар ҳокимият эҳтиёжларига кўра қабул қилинади;
3. Кучга суяниш. Авторитар тузум ҳалқ томонидан қувватланиши, репресиялар, зўрлик ишлатилмаслиги мумкин. аммо у етарли кучга эга бўлиб, исталган вақтда итоат ва тартиб ўрната олиш лаёқатига эга.
4. Ҳокимият ва сиёсат соҳасида якка ҳукмронликнинг ўрнатилиши, амалда муҳолифат ва рақобатга йўл қўймаслик. Авторитаризм шароитида бир қанча партиялар, касаба уюшмалари ва ҳ.к.лар мавжуд бўлиши мумкин, лекин улар ҳокимият назоратида бўладилар. Баъзан муҳолифатнинг йўқлигижамиятнинг шунга тайёр эмаслиги, эҳтиёжнинг йўқлиги билан ҳам изоқланади.
5. Жамиятнинг сиёсатдан бошқа соҳаларга кам аралашиши. Ҳокимият биринчи навбатда, ўз хавфсизлигини таъминлаш, жамоат-тартибини ўрнатиш, мудофаа ташқи сиёсат билан шуғулланади. Аммо иқтисодий ривожланиш стратегияси таъсир этиши, фаол ижтимоий сиёсат олиб бориши ҳам мумкин.
6. Сиёсий элитани рақобатли сайловлар жараёнида эмас, юқоридан тайинлаш йўли билан шакллантиради; авторитар тартиботларда ҳокимият бирор етакчи мафкура ёки сиёсий партияларга эмас, армия, дин, анъанавий қадриятлар ва ҳ.к. ларга суянади; жамиятга янга қадриятлар тизимини киритишга, “янги инсонни” шакллантиришга ҳаракат қилмайди. Авторитар ҳокимият ўзини чекловчи механизмларга эга. Масалан, иқтисодда –мулкчиликнинг кўп шалкллари эгалиги; ижтимоий соҳада- ижтимоий бир хилликнинг йўқлиги, синф қатламларининг мухолиф сифатида йшқ қилинмаслиги; мафкура соҳасида-турли қарашлар ва нуқтаи-назарларнинг чекланган ва яширин, латент, ҳолда мавжуд бўлиши. Анъналар авторитар ҳокимиятнинг асосий чекловчиларидир.
7. аммо авторитар ва тоталитар тартиботларнинг умумий белгилари ҳам мавжуд. Жумладан, давлат ҳокимиятни топширишнинг легитим механизми ҳам иккаласида ҳам мавжуд эмас; узвийлик таъминланмайди; сиёсий муҳолифат таъқиқланган; фуқароларнинг ва ташкилотларнинг сиёсий ҳуқуқлари чекланган.
АДАБИЁТЛАР:
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – Т.: «Ўзбекистон», 2003, 13-бет.
2. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – 6-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 1998, 152-153-бетлар.
3. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда. Асарлар, 7-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 1999, 380-384-385-бет.
4. Каримов И.А. Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. 8-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 2000, 332-бетлар.
5. Каримов И.А. Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқур-лаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари. «Халқ сўзи», 2002 йил 30 август.
6. Каримов И.А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси ўн биринчи сессиясидаги нутқи. «Халқ сўзи», 2003 йил 25 апрел.
7. Каримов И.А. Тинчлик хавфсизлигимиз ўз куч-қуватимизга ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боглиқ. Т.: «Ўзбекистон», 2004. 400-бет.
8. Каримов И.А. Империя даврида иккинчи даражали одамлар, деб ҳисоблашар эди. Т.: «Ўзбекистон», 2005. 64-бет.
9. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т.: «Ўзбекистон», 2005, 96-бет.
10. Каримов И.А.Янги ҳаётни эскича қара шва ёндашувлар Билан қуриб бўлмайди. Т.: «Маърифат» газетаси, 2005 йил 19 февраль.
11. Каримов И.А. Азим пойтахтимиз ҳар жиҳатдан гўзал ва обод бўлсин. Президент Ислом Каримовнинг Ҳалқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқарии сессиясидаги нутқи. «Ҳалқ сўзи», 2005 йил 23 апрель.
12. Каримов И.А. “Ўзбек халқи хеч қачон, хеч кимга қарам бўлмайди”. Т. “Ўзбекистон”, 2005.
13. Азизхўжаев А.А. Мустақиллик: курашлар, изтироблар, қувончлар. «Академия» нашриёти, 2001 йил.
14. Аристотель. Политика. Соч. Т.4. – М.: «Мысль».
15. Абу Носир Форобий. Фозил одамлар шаҳри. – Т.: «Халқ мероси», 1993.
16. Бобур. Бобурнома. – Т.: 1989.
17. Дубков В.В. Политология (Основы политических знаний). Учебник. Т.: «Меҳнат», 2004. 3-16-бетлар.
18. Макиавелли. Государь. М.: 1990.
19. Маҳмудхўжа Беҳбудий. Танланган асарлар. Т.: «Маънавият», 1996.
20. Низомулмулк. Сиёсатнома ёки Сияр ул-мулк. – Т.: «Адолат», 1997.
21. Темурнома. - Т.: 1990.
22. Темур тузуклари. Т.: 1991.
23. Левитин Л. Ўзбекистон тарихий бурилиш палласида. Т.: «Ўзбекистон», 2001.
24. Отамуродов С., Эргашев И., Акромов Ш., Қодиров А. Политология (ўқув қўлланма) – Т.: «Ўзбекистон», 1999, 14-40-бетлар.
25. Пугачев В.П., Соловьев А.И. Политологияка кириш. Т.: «Янги аср авлоди», 2004, 351-368–бетлар.
26. Жўраев С. Фуқаролик жамияти: назария ва амалиёт. Т.: ТошДШИ, 2003, 60-88, 251-259-бетлар.
27. Одилқориев Х.Т., Fойибназаров Ш.F. Сиёсий маданият. Т.: ЎзРИИВ Академияси, 2004, 175-186-бетлар.
28. Гулямов С.С. Основы нашей уверенности «Труд», 2005 11 март.
29. Гулямов С.С. Феномен экономического прорўва «Труд», 2005 6 апрель.
30. Гулямов С.С. Климат для инвесторов «Труд», 2005 26 апрель.
31. Алиев Б.А., Рафиқов Ғ.А., СултоновТ.,Раҳмонов Б. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанидан ўқув қўлланма. 2005 Тошкент.
32. Бекмуродов А. Ш. , Алиев Б., Бобоев А ва б. Ўзбекистонда парламентаризим тараққиёти. Тошкент. 2005.
33. Т. Султонов, А. Ҳайитов. Демократик жамият сари: парламент сайловлари ва сиёсий партиялар. ТДИУ 2005й.
34. Б. Алиев ва б. Парламентаризм тараққиёти бўйича тест саволлари. ТДИУ 2005.
V- МАВЗУ: СИЁСИЙ Ҳаёт ва кўп ПАРТИЯвийлик. ОАВ ВА демократия (2-соат)
РЕЖА:
1. Сиёсий партия тушунчаси, унинг классификацияси ва партиявий
тизим ҳамда сиёсий ҳаракатлар
2. Ижтимоий ва оммавий жамоат ташкилотлари – сиёсатнинг субъектлари сифатида.
3. Жамият ҳаётини демократлаштиришда «тўртинчи ҳокимият»нинг ўрни ва роли.
Ўрни ва аҳамияти жиҳатидан сиёсий партиялар ва ҳаракатлар жамият ҳаётида муҳим ролp ўйнайди. Сиёсий партиялар жамиятни ҳаракатга келтирувчи асосий сиёсий кучлардан бири ҳисобланади. қайси мамлакатда сиёсий партиялар ҳаракатда бўлмас экан, шу мамлакатда фикрлар эркинлиги ҳам бўлмайди, бу ҳол жамият ривожига ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Тарихий тараққиётнинг маълум бир босқичида жамиятда ижтимоий-иқтисодий табақаланиш рўй берган ва бунинг оқибатида манфаатлари бир-бирига қарама-қарши бўлган ижтимоий гуруҳлар ва улар манфаатларини ифода қилувчи сиёсий партиялар шакллана бошлаган.
«Партия» сўзи лотинча «парз» – қисм, бўлак сўзларидан келиб чиққан бўлиб, у жамиятда мавжуд бўлган ижтимоий синф, табақа, гуруҳларнинг бир қисмини, уларнинг энг илғор фаол қисмини бирлаштирган сиёсий ташкилотни англатади.
Сиёсий партия – ижтимоий синф, табақа ва гуруҳларнинг туб манфаатларини ўз фаолиятида ифода этувчи, уларнинг муайян мақсад-манфаатларини, орзу-умидларини ҳимоя қилиш учун курашда уларга сиёсий раҳбарлик қилувчи сиёсий ташкилотдир.
Бошқача айтганда, сиёсий партия – жамиятнинг муайян қисми, манфаатларини ифодаловчи ва давлат органлари фаолиятида иштирок этишни ўзига мақсад қилиб қўювчи маслакдошларнинг уюшган гуруҳидир.
Сиёсий партиялар – жамиятнинг муайян ижтимоий табақалари фаол намоёндаларини бирлаштирувчи, сиёсий ҳаётда бевосита иштирок этиш орқали ўз манфаатларини ифодаловчи сиёсий ташкилот. Ёки бошқача изоҳлаганда, сиёсий партиялар – қараш ва мақсадлари бир бўлган турли табақа ва гуруҳлардаги фуқароларнинг сиёсий мақсадни кўзлаб тузган бирлашмалари – ташкилотларидир.
Сиёсий партиялар сайловларда иштирок этиб, тегишли органларга ўз вакилларини ўтказиш орқали давлат ҳокимияти органлари фаолиятида иштирок этади. Шу билан бирга сиёсий партиялар замонавий жамият тизимининг муҳим қисми бўлиб, улар давлатнинг сиёсий йўналишини белгилашда иштирок этади, ҳукуматнинг вакиллик ва ижро этувчи муассасаларини шакллантиради.
Сиёсий партияларнинг вужудга келиши сиёсий ҳокимиятни қўлга киритиш учун муросасиз кураш олиб бориш зарурияти билан узвий боғлиқдир. Сиёсий партияга ўхшаш институтлар ғарб ва Шарқда қадимдан мавжуд бўлган[15]. Тарихдан маълумки, сиёсий партиялар қадимги Юнонистонда ташкил топган бўлиб, улар олдин жуда озчиликни ўз сафларида бирлаштирган. Улар таркиби жиҳатидан жуда тор доирада уюшган сиёсий ташкилотлар бўлган. Улар асосан жамиятдаги турли синфларнинг манфаатларини эмас, балки қулдорлар синфи ичидаги хилма-хил сиёсий оқимлар манфаатларини ифода этган. Афинада гетерийлар, Рим оптимат ва популярлари антик даврида сиёсий партия вазифаларини бажаришган.
Ўрта асрларнинг сиёсий ҳаётида ҳам сиёсий партиялар ўз моҳияти жиҳатидан бир оз фарқ қилган. Фақат мустабидлик ёки мутлақ ҳукмронлик тузумларида сиёсий партиялар жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида очиқ ҳаракат қила олмаган.
Саноатлаштириш даврига қадар сиёсий партияларнинг универсал шакли кланлар ва махфий ташкилотлар эди. Кланлар асосан қариндошлик алоқалари билан боғланган кишилардан иборат эди. Ўрта асрлар Англиясида Йорклар ва Ланкастерлар, Арабистонда (ўрта асрда) эса алавийлар («Али партияси»), Осиё давлатларида ҳозирги кунда ҳам қариндошлик ва юртдошлик принципларининг сиёсий партияларнинг шаклланиши ва фаолият кўрсатишида аҳамияти катта.
XVIII-XIX асрларга келиб, сиёсий партиялар белгиланган тарзда тасдиқланган дастур, низоми ва доимий аъзолиги билан замонавий демократик институтлар шаклланиши даврида пайдо бўлган. Агар партия мухолифат хусусиятига эга бўлса, демократик муассасалар ривожланмаган шароитда махфий ташкилот хусусиятларига эга бўлиб қолади. Масалан, Европада Массонлар ташкилотлари, Ислом дунёсида Исмоилийлар ташкилотлари. Айрим пайтларда бу сиёсий партиялар махфий ташкилот хусусиятларига ҳам эга бўлади.
Ҳозирги шароитда амал қилаётган сиёсий партиялар ўз ижтимоий аъзоси, таркиби ва сиёсий ҳаракат дастурининг қандай мақсадларга йўналтирилганига қараб 3 гуруҳни ташкил этади:
1. Феодал муносабатлари ва тартибларининг сақланиб қолишини ифода этувчи сиёсий партиялар. Бу гуруҳга Осиё, Африка, Лотин Америкасидаги феодал муносабатлари сақланиб қолаётган мамлакатларда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар киради. Мақсади: феодал тузум тартибларини ҳимоя қилишдан иборат.
2. Буржуа синфи манфаатини ифода этувчи партиялар бўлиб, подшоликни тан олади, баъзан социал-демократик кўринишдаги партиялардир.
3. Ишчилар, деҳқонлар, зиёлилар, ҳунарманд-косиблар ўз манфаатини сиёсий фаолиятлари ва ҳаракат дастурларида акс эттирадиган сиёсий партиялардир[16].
Аввал бошда капиталистик жамиятда сиёсий партиялар XIX асрда буржуазиянинг турли гуруҳлари томонидан тузилган. Америка қитъасида: АҚШ Демократик партия (1828), АҚШ Республикачилар партияси (1854), Колумбия консерватив партияси (1848), Колумбия либерал партияси(1849), Аргентина гражданлар радикал Иттифоқ партияси (1891), Гондурас либерал партияси (1891), Гондурас миллий партияси (1891) ташкил топди. Европада: Белpгия католик партияси (1830), Италия республикачилар партияси (1832), Буюк Британия либерал партияси (1832), Буюк Британия консерватив партияси(1867) ташкил топди. Осиёда: Ҳиндистон миллий Конгресси партияси (1885). Африкада: (асосан ХХ аср бошларида) Жанубий Африкаликлар миллий конгресси партияси (1912), ЖАР Миллатчилар партияси (1913). Австралия ва Океания қитъасида: Австралия лейбористлар партияси (1891), Миллий (собиқ аграр) партия (1916), Лейбористлар партияси (1916), Австралия либерал партияси (1944) ва бошқа партиялар юзага кела бошлади. Сиёсий партиялар фаолияти Ўрта Осиёда асосан ХХ аср бошларига келиб ташкил топди. Бу аввало Ўрта Осиёда мустамлакачилик сиёсатига қарши озодлик ҳаракати билан боғлиқ бўлган[17]. Жумладан, шу йилларда кенг ёйилган жадидчилик ҳаракати туфайли «Турон», «Иттиходи тараққий», «Бирлик», «Шарқ озодлиги», «Ёш бухороликлар», «Ёш хиваликлар», «Мифтаҳ ул-маориф» ва бошқа кўплаб ижтимоий ташкилотлар фаолият кўрсатган. Аммо собиқ шўро ҳукуматининг қуролли истилоси натижасида барча миллий сиёсий партиялар фаолияти тақибга олинди ва батамом тугатилди. Фақат истиқлол туфайлигина Ўзбекистонда сиёсий партиялар том маънодаги жамиятнинг ижтимоий-сиёсий таркибига айланди.
Партиявий тизим – жамият ичида ижтимоий фаолиятни шакллантирувчи, ташкил этувчи сиёсий институтлар мажмуасидир. Сиёсий институтлар бир томондан сиёсий партиялар билан давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар, бошқа томондан – партиялар сиёсий тизимнинг ижтимоий элементлари ва фуқаролар ўзаро муносабатлари ифодаси. Партия тизими маълум бир жамият ёки давлатлар томонидан қабул қилинмаган. Масалан, Бутан, Уммон, қувайт, Саудия Арабистони кабилар. Шу билан бирга бир партияли ёки кўп партияли тизимлар ҳам мавжуд.
Сиёсий партияларнинг партиявий тизим жиҳатидан таснифи, турлари. Дунё давлатларида партиявий тизим классификацияси, турлари қуйидагилардан иборат бўлиб келган:
1. Кўп партиявийлик тизими. Бу тизимда фуқароларга турли партиялардан номзодларни танлаб олишга ва жамиятни давлатлаштиришда у ёки бу дастурга афзаллик беришга имкон яратади. Кўп партиявийлик тизими ўз навбатида:
1) Кўп партиявийлик тизимида ҳукмрон пратияларга бўлинади. Масалан, АҚШ Демократик партияси (1828), АҚШ Республикачилар партияси (1854), Австралия лейбористлар партияси (1916), Австралия Алpянс партияси (1966), Ўзбекистонда ФМДП (1998), ХДП (1991) ва ҳоказо.
2) Кўп партиявийлик тизимида ҳукмронсиз партиялар. Масалан, АҚШ Компартияси (1919), АҚШ Социал-демократик партияси, АҚШ Социалистик партияси. Ўзбекистонда бизнинг тахминимизча, «Адолат» партияси (1995), Миллий тикланиш партияси (1995) ва ҳоказо.
3) Иттифоқ (блок) партиялари. Масалан, Германия социал-демократик партияси (1869), Христиан социал Иттифоқи (1945), Эркин демократик партия (1848), Христиан демократик Иттифоқи (1950), «Кўкатпарварлар» партияси (1980) ва ҳоказо.
2. Икки партиявийлик тизим. АҚШда 2 партияли тизим таркиб топган бўлиб, ҳокимият тепасига Республикачилар (ҳозирги президент Ж.Буш) ва Демократик партия келиб туради.
3. Бир партиявийлик тизими. Тарихнинг бориши якка партиявийлик тизими давлатда диктатура ўрнатилишига олиб келишини тасдиқлади.
Политология таълимотида политологлар сиёсий партиялар тузилишига доир турли фикр-мулоҳазаларни билдирганлар.
Сиёсий партияларнинг тузумга кўра турлари:
1. Буржуа-демократик партиялар.
2. Авторитар партиялар.
3. Социалистик партиялар.
Сиёсий партиялар фаолиятидаги устунлик хусусиятига қараб, уларни қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
1. Авангард типидаги партиялар.
2. Парламент типидаги партиялар.
3. Сайлов кампаниясида иштирок этиш учун тайинланадиган партия (кўпроқ ривожланган мамлакатларда).
4. Муносабат партияси, клуб партияси (маърифатпарварлик характеридаги, масалан, Москва ишчилар клуби ва ҳоказо).
Сиёсий партияларнинг синфий белгиларига кўра: пролетар (ишчи), деҳқон, майда буржуа, буржуа, помешчик партиялари мавжуд бўлган.
Сиёсий партиялар мафкуравий белгиларига кўра: коммунистик, социалистик, социал-демократик, халқ, либерал, консерватив, диний ва миллий партияларга бўлинган.
Сиёсий партиялар мавжуд тузумга кўра: инқилобий, ислоҳотчи, консерватив ва реакцион партиялар бўлган.
Сиёсий партиялар ташкил топиши, фаолият усулларига кўра: демократик, авторитар, тоталитар партияларга ажратилган.
Сиёсий партиялар таркибига кўра: оммавий партиялар, ходимлар партияси, оқ суяклар партияси бўлган.
Сиёсий партиялар сиёсий йўналишига кўра: сўл, марказ, ўнг партияларга бўлинади.
Сиёсий партиялар фаолиятига кўра: босиқ, радикал, экстремистик партиялар учрайди.
Демократик жамиятнинг муҳим омилларидан бири бўлган кўппартиявийлик мустақиллик йилларида Ўзбекистонда сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмаларининг вужудга келиши ижтимоий-сиёсий тараққиётнинг объектив жараёнига айланди. Партия жамият ҳаётини демократлаштиришда ва ҳар бир мамлакат олдида турган вазифаларни белгилаш ва амалга оширишда ўзига хос ўринга эга бўлади ҳамда муайян функцияларни бажаради. Биринчидан, жамоатчилик фикрини шакллантиради. Иккинчидан, сиёсий фаолиятда иштирок этади. Учинчидан, фуқаролар сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш вазифаларини ўтайди. Тўртинчидан, сиёсий маданиятни оширади. Бешинчидан, парламент ва ҳукумат фаолиятига сиёсий мақсадлари орқали таъсир кўрсатади. Олтинчидан, давлат олдида турган мақсадларнинг шаклланиши ва амалга ошишида фаол иштирок этади.
Партия дастурлари сиёсий-ижтимоий аниқ мақсад ва функцияларга қаратилган бўлиб, улар 2 турга бўлинади.
1. Ички функциясига кўра: 1) жипслаштирувчи; 2) мувофиқлаш-тирувчи; 3) рағбатлантирувчи; 4) етакчиликка интилиш; 5) Ўзбекистон мавқеига мослиги.
2. Ташқи функциясига кўра: 1) тарғибот ва ташвиқот; 2) маълум сиёсий йўналишга мослаштириш; 3) сиёсий воқеа ва жараёнларга ҳозиржавоблик каби вазифалар киради.
Сиёсий партиялар фаолияти қуйидаги асосий йўналишларда олиб борилади:
1. Ўз фаолият мақсадларини аниқлаш ва белгилаш, ўзининг сиёсий, ҳуқуқий, фалсафий, диний, бадиий қарашлари тизимини яратиш ва уларни кенг омма орасида ёйиш.
2. Жамият аъзоларининг турли манфаатларини ўз фаолияти ва ҳужжатларида мумкин қадар кенг қамраб олиб, улар учун энг маъқул партияга айланишга интилиш.
3. Турли органларга сайловларни ташкил қилиш ва ўтказишда ниҳоятда ўринли ва долзарб шиорларни ўртага ташлаб, сайловчиларнинг мумкин қадар кенг доираси овозини ўз фойдасига ола билиш.
4. Сиёсий партия қаторига янги аъзоларни тортиш ва саралаш йўли билан унинг етакчи ва билағонлари табақасини шакллантириш.
5. Партия дастурида кўрсатилган вазифалар ва ваъдаларни қонун чиқарувчи ҳамда ижроия давлат органлари орқали амалга оширишга ҳаракат қилиш.
Демак, сиёсий партиялар:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида иштирок этадилар.
2. Олий Мажлис сайловларида иштирок этадилар.
3. Маҳаллий вакиллик органларини тузишда иштирок этадилар.
1996 йил 26 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 7-сессияси «Сиёсий партиялар тўғрисида» қонун қабул қилди. (Унгача сиёсий партиялар фаолияти 1991 йил 15 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги қонун асосида иш олиб борди). Янги «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонун 17 моддадан иборат. Президентлик ваколатларини бажариш вақтида сиёсий партияларга аъзоликни тўхтатиш шарт. қуйидагилар сиёсий партияларга аъзо бўла олмайдилар: судpялар, прокурорлар ва прокуратура терговчилари, ички ишлар органлари, милиция, хавфсизлик хизмати ходимлари, ҳарбий хизматчилар, хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар. Сиёсий партия тузиш камида 8 та ҳудудий субъект (вилоят), шу жумладан, қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган ҳамда партияга бирлашиш истагида бўлган камида 5 минг фуқаронинг имзоси бўлиши талаб этилади (Олдин, 1996 йилгача 5 та вилоятдан 3 минг имзо тўплар эди). Сиёсий партия тузиш ташаббускорлари камида 50 кишидан иборат бўлиши, партия таъсис ҳужжатларини тайёрлаши, таъсис съезди ё конференциясини чақириш бўйича ташкилий қўмита тузишлари лозим. Ташкилий қўмита тузилган кундан бошлаб 7 кунлик муддатда, кечиктирмасдан Республика Адлия вазирлигига қўмита ҳақида, раҳбарияти ҳақида хабардор қилиши лозим. Ташкилий қўмита 3 ой фаолият кўрсатиши мумкин. Съезд ё конференция чақириши лозим. Таъсис съезди ё конференцияда партия низоми ва дастурини қабул қилади, органини тузади. Низом қабул қилингач, 1 ой муддатда ЎзР Адлия вазирлигига партия органининг камида 3 аъзоси имзолаган ариза, низом, дастур, таъсис съезди ё конференция баёни, рўйхатдан ўтказиш йиғими – банк ҳужжати ва бошқалар топширилиши керак. Адлия вазирлиги 2 ой ичида кўриб чиқади. Рўйхатдан ўтса, оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиниши керак. Сиёсий партия ҳар йили барчанинг эътибори учун ўз бюджетларини эълон қиладилар ва ўз фаолиятини маблағ билан таъминлаш манбалари тўғрисида Олий Мажлис ё ваколат берувчи органга ҳисобот тақдим этади.
Сиёсий партиялар тегишли тартибда рўйхатга олингач, фаолиятини амалга оширади. Улар фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва махсус қарорлар билан тартибга солинади.
Ўзбекистондаги сиёсий партиялар (улар 4 та):
1. Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси (ХДП) – (1991 й. 1 ноябp). Биринчи котиби: 1991–1994 йилларда М.Расулов, 1994 йил 1 ноябрдан Абдулҳофиз Жалолов. Партия аъзолари 557 минг 100 нафардан кўпроқ. Аъзолари салоҳиятининг 200 мингга яқин қисмини 30 ёш атрофидагилар ташкил этади. 14173 та бошланғич ташкилоти бор. ХДП ўз сафларида кенг оммани – зиёлилар, хизматчилар, деҳқонлар, тадбиркорлар, ёшлар, фахрийларни, 80 га яқин миллат ва элатларни бирлаштирган. 1995–1999 йилларда Олий Мажлисда 69 депутат (27%), 1999–2004 йилларда 50 депутатдан иборат партия фракциясига эга[18]. Бу жиҳатдан парламент фракциялари орасида 2-ўринда туради. 2000 йил 9 январда бўлган сайловларда мамлакат Президентлигига номзод қилиб А.Жалолов номзоди кўрсатилди ва сайловда 4,17% овозга эга бўлди (И.А.Каримов эса 91,9%).
ХДПнинг олий органи қурултой бўлиб, у 5 йилда 1 марта чақирилади. Партия шиори: «Ўзбекистон – келажаги буюк давлат». 1993 йил декабрида ХДПнинг Миллий истиқлол мафкураси қабул қилинган. 1999 йил октябрида 3-қурултойда қабул қилинган янги таҳрирдаги дастурига «Ёшлар – Ватан келажаги» номли махсус бобни киритди. ХДПнинг мақсади: ижтимоий адолат, мамлакат тараққиёти ва маънавий янгиланишини таъминлаш. Ёки бошқача айтганда, Ўзбекистон ХДПнинг дастурий мақсадлари:
1. Миллий мустақилликни мустаҳкамлаш.
2. Туб иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маънавий ислоҳотларни амалга ошириш орқали равнақ топган қудратли, демократик давлат, адолатли, инсонпарвар жамиятни бунёд этиш.
3. Кишиларнинг миллати, сиёсий қарашлари, диний эътиқодларидан қатъий назар, муносиб ҳаёт кечириш учун тенг имкониятларни яратиш.
4. Фуқароларнинг эркинлик ва ҳуқуқлари, тинч ҳаёт кечиришини кафолатлаш.
Матбуот органи: «Ўзбекистон овози», «Голос Узбекистана» газеталари, шунингдек, ойлик «Мулоқот» журналига эга. Журналистлари аккредитация қилинган. “Халқ демократик партиясининг сайловлар арафасида аҳолини кам таъминланган ёрдамга муҳтож қатламлариини қўллаб-қувватлаш ҳақида дастурий чиқишлари унинг ижобий натижаларга эришишида муҳим аҳамиятга эга бўлди”1
2. «Адолат» социал демократик партияси (1995 йил 18 февралp).
Партия Марказий Кенгаши раиси Турғунпўлат Даминов. Партия аъзолари 30 минг кишидан зиёд. 147 шаҳар ва туманларда мингдан ортиқ бошланғич партия ташкилотлари бор. Кенг омма табақасини ўзида бириктирган. Парламентда ўз фракциясига эга бўлиб, Олий Мажлисда 1995–1999 йилларда 44 депутати (17%), 1999–2004 йилларда эса 9 депутати бор. Президент сайловида (2000 йил 9 январp) И.А.Каримов номзодини кўрсатди. Партия шиори: «Элим деб, юртим деб ёниб яшаш керак». Партиянинг мақсади: ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, ижтимоий адолат ўрнатиш. Ёки бошқача айтганда, «Адолат» СДП ўз олдига қуйидаги вазифаларни қўйган:
1. Ҳуқуқий демократик давлат қуриш.
2. Мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш.
3. Ватанга содиқ хизмат қилиш.
4. Адолатли фуқаровий жамият қуриш.
5. Сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-демократик талабларга ҳамда мамлака-тимизда яшаб турган барча миллат ва элатларнинг орзу-умидларига монанд шарт-шароит юзага келтиришга ҳисса қўшиш.
Матбуот органи: «Адолат» ҳафталик газетаси.
3. Миллий тикланиш партияси (1995 йил 3 июн).
Партиянинг биринчи котиби дастлаб Азиз қаюмов эди, 2002 йилдан эса Иброҳим ғаффуровдир. Партия аъзолари 10 минг кишидан кўпроқ. Ўз фаолиятида кўпроқ Ўзбекистон зиёлиларига суянади. Ижтимоий қатлам сифатида ўрта табақани, яъни ўқитувчи, врач, муҳандис ва бошқа касб эгаларини ўз сафларида бирлаштирган. Партия ўз атрофида илм-фан, маданият ва маорифга хизмат қилаётган йирик олимларни уюштирган. Парламентда 1995–1999 йилларда бу партиянинг 7 нафар аъзоси бор эди. 1999–2004 йилларда Олий Мажлисда 12 депутатдан иборат партия фракцияси фаолият кўрсатмоқда. 2000 йил президент сайловида Ислом Каримов номзодини қўллаб-қувватлади. Партия шиори: «Миллат, инсон ва Ватан манфаати муқаддасдир». Партиянинг мақсади: давлатнинг умуминсоний қадриятлар асосида миллий тикланиши. Ёки бошқача айтганда, партиянинг олий мақсади:
1. Миллатнинг маънавий бирлиги.
2. Ватан (Туркистон) – ягона оила.
3. Кучли демократик давлат.
4. Миллий қадриятлар.
5. Илмий-техникавий тараққиёт ва умумжаҳоний интеграция.
6. Замон кишиси.
7. Миллий истиқбол.
МТПнинг матбуот органи: «Миллий тикланиш» ҳафталик газетаси.
Умуман, мамлакатимизда кўппартиявийлик тизимини ташкил қилиш жараёни кетаяпти. 4 та сиёсий партия ва қатор жамоат бирлашмаларининг вакиллари фаолият кўрсатмоқда.
Шу муносабат билан партиялар аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозониш мақсадида изчил иш олиб бориши, сиёсий тажриба олиши, сиёсий етукликка интилиши ва энг муҳими молиявий мустақилликка эришиш, жамиятда ўз ўрнини топиш ва ўзининг доимий сайловларига таяниш учун фаол ҳаракат қилиши керак1
4.Ўзбекистон либерал-демократик партияси (ЎзЛДП) 2003 йил 15 ноябрда ташкил топган, 150000 дан ортиқ аъзоси мавжуд.
Сиёсий партия фракцияси – Олий Мажлис фракциялари сиёсий партиялар ва давлат ҳокимияти вакиллик органлари томонидан кўрсатилган ва уларга мансублигига қараб уюшган депутатлар бирлашмасидир. Улар тегишли вакиллик органлари ва сиёсий партиялар манфаатини кўзлайди,
масалаларни муҳокама этишда иштирок этиб, умумий фикрга эришишга ҳаракат қилади2.
Ҳозирги пайтда Олий Мажлисда Фидокорлар МДП фракцияси – 52, ХДП фракцияси – 50, «Адолат» СДП – 9, Миллий тикланиш демократик партияси фракцияси – 12 депутатдан иборат. Шунингдек, ҳокимият вакиллик органларидан сайланган 94 нафар депутатлар блоки ва сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан сайланган 15 нафар депутатлар гуруҳи парламент ишида қатнашмоқда. Сиёсий партия фракцияси Олий Мажлис кенгаши таркибига киради. Партия аъзолари партиянинг жамиятдаги таъсири сезиларли бўлиши учун сиёсий тизимда раҳбарлик ўринларини эгаллашлари лозим. Демак, ҳокимиятга интилиш партиянинг асосий белгисидир. Бизда эса ҳали аксарият бу ҳақиқатни ё тушунмайди ёки тан олгиси келмайди ё ундан қўрқади. Характерли бир мисол, Германияда агар сиёсий партия таъсис этилганидан кейин 6 йил давомида бундестаг ёки ладтагга бўладиган сайловлар учун ўзи ишлаб чиққан таклифларни киритмаса, ўз ҳуқуқий мақомини йўқотади.
Сиёсий ҳаракатлар. Сиёсий ҳаракатларнинг ижтимоий негизи аввало XIX аср биринчи ва иккинчи ярмида меҳнаткашлар оммаси аҳволининг иқтисодий жиҳатдан тобора оғирлашиши натижасида юзага келиб, ишсизлар сонининг ўсишига сабаб бўлди. Натижада капитализм вужудга келтирган зулм ва эксплуатацияга қарши оммавий норозиликлар кучайди. Бу ҳаракатга 1864 йилда тузилган I Интернационал (1864–1876) назарий ва ташкилий жиҳатдан бошчилик қилди. Дастлаб сиёсий ҳаракатларнинг қуйидаги турлари юзага кела бошлади:
1. Консерватив (лот. ҳимоя қилиш, сақлаш) оқим – буржуа синфи қарашларини ўзида жамлади, халқ озодлиги ва прогрессив ғояларга қарши чиқди.
2. Реформистик ҳаракат – ишчилар орасидаги сиёсий оқим бўлиб, фаровон жамиятга олиб борадиган ислоҳотлар йўлини қўллаб-қувватлади.
3. Революцион сиёсий ҳаракат – буржуа жамиятини фақат синфий кураш орқали йўқотиб, унинг ўрнига пролетариат диктатураси ўрнатишни мақсад килиб қўйди.
4. Контрреволюцион сиёсий ҳаракат – бу инқилобга зид фитна, суиқасд, фуқаролар уруши, саботаж актлари, қўпорувчилик билан кураш олиб борди.
Сиёсий ҳаракатнинг асосий формалари:
1) Иқтисодий кураш – моддий манфаатдорликни ҳимоя қилади.
2) Сиёсий кураш – сиёсий ҳокимиятни қўлга олиш.
3) Мафкуравий кураш – халқнинг ўзини англаб етишини шакллантириш.
Натижада, XIX асрда ишчилар ҳаракати 2 оқимга – революцион ва реформистик оқимга бўлиниб кетди. Ишчилар синфи:
1) Революцион оқимга бўлинди (Компартиялар шаклланди).
2) Реформистик оқим (Социал-демократик партиялар пайдо бўла бошлади).
Ҳозирги даврда бир мамлакат ичида ва халқаро майдонда рўй бераётган зиддиятли вазиятлар, ҳудудий низолар, хавф-хатарлар аҳоли турли қатламини ташвишга солмоқда. Сиёсий ҳаракатларнинг вужудга келиши узоқ тарихий тараққиётнинг натижасидир. Бу ҳаракатлар турли даврларда халқ оммасининг зулм ва зўравонликка, миллий ва ирқий камситишларга қарши норозиликлари натижаси сифатида намоён бўлиб келган. Сиёсий ҳаракатлар турли ижтимоий мавқега эга бўлган сиёсий, диний эътиқодлари ҳам турлича, миллати, ирқи, жинсидан қатъий назар умумий мақсад атрофида ихтиёрий равишда бирлашган кишилар иттифоқидир. Ҳозирда сиёсий ҳаракатларнинг асосий йўналишини, жаҳон цивилизациясини термоядро уруши ва терроризм, экологик ҳалокатлардан сақлаш, очлик, қашшоқлик, юқумли касалликларга қарши кураш каби муаммоларни ҳал қилиш зарурияти ташкил этади.
Оммавий демократик ҳаракатлар – ижтимоий тараққиётнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучларидан бири ҳисобланади. Улар сиёсий жараёнларга кучли таъсир кўрсатиб ижтимоий ҳаётни ўзгартиради ва ривожлантиради.
1. Уруш хавфига қарши олиб борилаётган сиёсий ҳаракатларда қуролсизланиш масалалари билан мунтазам шуғулланиб келаётган «Жаҳон тинчлик кенгаши», «Халқаро тинчлик институти», «Европа кенгаши» сингари халқаро сиёсий ташкилотларнинг роли ва аҳамияти катта бўлмоқда.
2. Сиёсий ҳаракатларнинг асосий йўналишларидан яна бирини – жаҳон тараққиётига катта хавф туғдираётган терроризмга қарши кураш масалалари ташкил қилади.
2001 йил 11 сентябрда АҚШда содир бўлган фожиали воқеалардан сўнг минтақа ва умуман дунёда юзага келган вазият, халқаро терроризм офатининг илдизлари, омиллари ва сабаблари, унинг инсоният бошига келтирган фожиалари хусусида президент Ислом Каримовнинг 2001 йил 6-7 декабрда бўлиб ўтган 2-чақириқ Олий Мажлис 7-сессиясида «Биз учун халқимиз, Ватанимиз манфаатларидан улуғ мақсад йўқ» мавзусидаги нутқида асослаб берилди. Ўзбекистон ушбу офатга қарши кураш муаммоларига муносабатини билдирди. Сессия халқларни терроризмга қарши курашда бирдамлик ҳақида Олий Мажлиснинг Ўзбекистон халқига мурожаатини эълон қилди. У «Терроризмга қарши курашда бирдам бўлайлик» номини олди. Мурожаатда терроризмга қарши курашда халқимизнинг бирдам, собитқадам бўлиши ва огоҳликни қўлдан бермаслик нақадар зарурлиги, мамлакатимиз келажаги учун катта аҳамиятга эгалиги кўрсатиб берилди. Президент Ислом Каримовнинг 2002 йил 11-14 март кунлари АҚШга сафари ва Президент Ж.Буш билан учрашувида бу масала дунё жамоатчилиги томонидан ҳам тўла қўллаб-қувватланди. Бунинг сабабларини қуйидагича изоҳлаш мумкин: Биринчидан, илгари терроризм дунёнинг турли минтақаларида ўзаро боғлиқ бўлмаган бўлса, эндиликда эса бу ҳаракатлар бир-бири билан чамбарчас боғланиб бормоқда. Иккинчидан, терроризмнинг жаҳон цивилизациясига қарши офатга айланиши кўплаб давлатлар ва уларнинг раҳбарлари дунёдаги соғлом сиёсий кучларнинг бу масалага охирги пайтгача эътибор бермаганлиги ва қатъият билан кураш олиб бормаганлиги билан боғлиқ. Давлатимиз раҳбари И.А.Каримов дунёда биринчилардан бўлиб терроризмнинг бутун инсониятга хавфи тўғрисида халқаро анжуманларда дунё жамоатчилигини огоҳлантирган эди. Учинчидан, халқаро терроризм бирор бир миллат ёки халқ эмас, балки бутун дунё халқлари тараққиётига хавф солади. Тўртинчидан, терроризмга қарши кучларни бирлаштириб, бир ёқадан бош чиқариб курашиш зарурлигига жаҳон жамоатчилиги иқрор бўлаётганлигидир. Бу қарашлар, терроризмга қарши Ўзбекистоннинг муносабати 2001 йил 5 октябрда эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг баёнотида ва Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги мухбири билан бўлган суҳбатида ўз ифодасини топди.
3. Сиёсий ҳаракатларнинг муҳим, асосий йўналишлардан яна бири экологик ҳалокатга қарши биргаликда курашдир. Бунда сиёсий ҳаракатлар «Яшиллар ҳаракати», «Табиатни муҳофаза қилиш ҳаракати», «Табиий муҳитни сақлаш ҳаракати», Ўрта Осиё республикаларининг «Орол халқаро жамғармаси» бўйича ҳамкорлиги кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин.
4. Ҳозирги кунда сиёсий ҳаракатларда етакчи кучлардан бири ёшлар ҳаракатларидир. «Демократик ёшлар федерацияси» ҳаракати жаҳондаги 300 дан ортиқ миллий ёшлар ташкилотларини ўзида бирлаштирган.
5. Талаба ёшлар ҳаракати ҳам етакчи сиёсий ҳаракатлардан биридир. «Халқаро талабалар уюшмаси» тинчлик ва халқаро хавфсизлик учун барча мамлакат талабаларини ўзида уюштирган.
6. Сиёсий ҳаракатларда хотин-қизлар ҳам иштирок этмоқда. «Халқаро хотин-қизлар кенгаши», «Халқаро хотин-қизлар демократик федерацияси», «Бутунжаҳон қишлоқ хотин-қизлари Ассоциацияси» сингари кўплаб халқаро ташкилотлар тинчлик, демократия учун курашиб келмоқда.
7. Собиқ СССР ҳудудида, хусусан, Литвада «Саюдис», Украинада «Рух», Россияда «Демокротик Россия», Тожикистонда «Растохез» демократик ҳаракат сари, Ўзбекистонда «Халқ бирлиги» ҳаракати (1995) ва ҳоказо юзага келди.
Ўзбекистонда 1989–1993 йилларда бир қатор норасмий сиёсий ҳаракатлар ҳам юзага келган эди. Улар, асосан қуйидагилардан иборат:
1. «Бирлик халқ ҳаракати» (1988).
2. «Интерсоюз» уюшмаси (1989).
3. «Ўзбекистон демократик ҳаракати» (1989).
4. «Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар учун ҳаракат» (1991).
5. «Тўмарис» хотин-қизлар ҳаракати (1990).
6. «Яшиллар» халқ партияси (1992).
7. «Бирлик» партияси (1990).
8. Эркин деҳқонлар партияси.
9. Сайқал ижодий интеллигенция демократик ҳаракати.
10. Ўзбекистон Республикаси «Халқ бирлиги» жамоатчилик ҳаракати (1995) ва ҳоказо.
Бу сиёсий ҳаракатларнинг кўпчилиги Ўзбекистон ўз миллий мустақиллигини қўлга киритгач тарқалиб кетди, баъзи бирлари Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтдилар.
Жамият ҳаётида кўп сонли ижтимоий ва оммавий жамоат ташкилотлари фаолият кўрсатади, улар бевосита сиёсатнинг субъектларидир. Ижтимоий жиҳатдан зарур бўлган мақсадларни амалга ошириш учун фуқаролар томонидан ихтиёрий тарзда тузилган уюшмалар ижтимоий ва оммавий жамоат ташкилотлари деб аталади. Ижтимоий ва оммавий жамоат ташкилотлари ўз мақсад ва вазифаларига кўра ҳар бир мамлакатда ишлаб чиқиладиган ва амалга ошириладиган сиёсатда бевосита қатнашади. Бу ташкилотларнинг шаклланиши узоқ тарихий тараққиёт натижасидир. Масалан, қадимги қулдорлик давлатларида қулдорлар синфининг юқори қатламларига мансуб бўлмаган озод фуқаролар, озод ишлаб чиқарувчилар ўз манфаатларини ифода этувчи, уларни ҳимоя қилувчи ижтимоий жамоат ташкилотларини тузиб, жамият сиёсий тизимининг амал қилиши жараёнида у ёки бу даражада иштирок этганлар.
Ижтимоий ташкилотлар билан оммавий жамоат ташкилотлари айнан бир хилдаги ташкилотлар эмас. Ижтимоий ташкилотлар оммавий ташкилотлардан ўзининг жамият сиёсий тизимида тутган мавқеи, олиб борадиган ишларининг кўлами, мақсад-вазифалари, жамият сиёсий ҳаёти ва сиёсий муносабатларидаги иштироки билан оммавий жамоат ташкилотларидан фарқ қилади. Оммавий жамоат ташкилотлари ижтимоий ташкилотларга нисбатан жуда кўп сонли бўлиб, улар жамиятнинг барча соҳаларида иш олиб бораётган фуқароларнинг нисбатан кичикроқ уюшмаларини ўз ичига олади. Ижтимоий ташкилотлар ва уларнинг турлари қуйидагилардан иборат. Аввало, бу ташкилотлар жамият сиёсий тизимида давлат ва сиёсий партиялардан кейин муҳим ўрин эгаллайди. Улар:
1. Касаба уюшмаси ташкилотлари. Бу ижтимоий ташкилот бўлиб, ўз сафларида 7,5 млн. дан ортиқ аҳолини бирлаштирган (1997), 53 мингдан кўп бошланғич ташкилоти мавжуд бўлиб, унинг таркибида 21 та тармоқ уюшмалари бор. Мустақиллик йилларида биринчи марта «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатланганлиги» тўғрисида қонун қабул қилинди. ЎзКУТлари тизимида 450 дан кўпроқ маданият саройи ва уйи, клублар, 338 та киноқурилма мавжуд, 2 млн. дан ошиқ китоб жамғармасига эга бўлган 400 дан зиёд клубхона фаолият кўрсатмоқда. Мингдан ошиқ тўгарак ва бадиий ҳаваскорлик жамоаларида 30 дан зиёд ҳаваскор иштирок этмоқда. ЎзКУТлари:
1) Ҳукумат тармоқларининг раҳбарлари, мулкчиликнинг барча шакллари раҳбарлари ва тадбиркорлар билан йирик битим ва жамоат шартномалари тузади.
2) Ижтимоий суғурта маблағларининг бир қисмини тасарруф этади.
Касаба уюшмалари ташкилий-сиёсий курашга уюшқоқлик асосида етакчилик қилади ва кўп ҳолларда ўз олдига қўйган мақсадларига эришади. Жамият тараққиётида шундай воқеалар ҳам содир бўлганки, касаба уюшмалари мустабид тузумга қарши демократик сиёсий тузумни ўрнатганлар ва давлат бошқарувини қўлга киритганлар. Масалан, 1974 йилда Германиядаги «қора полковниклар» диктатурасининг қулаши ва демократик сиёсий тузум ўрнатилишига касаба уюшмалари уюштирган ва бошқарган иш ташлашлар сабаб бўлган. Полpша Халқ Республикасида «Бирдамлик» касаба уюшмаси узоқ йиллар давомида олиб борган кураши натижасида сиёсий ҳокимиятни ўз қўлларига олган эди.
2. Ёшлар ташкилотлари ҳаракати. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати. 2000 йилгача Ўзбекистон Республикаси ёшларининг «Камолот» жамғармаси номи билан фаолият кўрсатиши мустақиллик йилларида кўп ишларни амалга оширсада, у ўзини оқламади. (1996 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ёшларининг «Камолот» жамғармаси тўғрисида»ги фармони ҳам бор эди). Натижада 2000 йил 24 январда ёшлар масаласига бағишланган йиғилишда Президентимиз Ислом Каримов ««Камолот» ёшларимизнинг чинакам суянчи ва таянчи бўлсин» нутқида «Камолот» номини сақлаб қолишни, шу ном билан аталадиган янги ташкилот... (Асарлар, 9-том, 197-бет) тузишни таклиф этди. Натижада 2000 йил апрелда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати таъсис этилди. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ташкилотининг 2001 йил 1 октябргача 14 та вилоят, 211 та туман, шаҳар бўлимлари ва 15 мингдан ортиқ бошланғич ташкилоти ташкил этилди. Аъзолари сони 2,6 млн. нафардан ошди.
3. Хотин-қизлар ташкилотлари. Мамлакатимиз аҳолисининг 52% дан ортиғини хотин-қизлар ташкил қилади. Мустақиллик йилларида Республикамиз хотин-қизларини 1) тунги сменаларда ишлашдан халос этиш; 2) эртароқ пенсияга чиқариш; 3) соғлиғини мустаҳкамлаш бўйича анча ишларни олиб борди.
Умуман, хотин-қизлар ташкилотларининг асосий мақсади хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан бирга, уларни жамоат ишларига сафарбар этиш ва шу асосда хотин-қизларнинг ижтимоий фаолликларини ошириб боришдан ҳам иборатдир. 1945 йилда «Халқаро хотин-қизлар демократик федерацияси» ташкилотига асос солинди.
4. Диний ташкилотлар – диний жамоаларнинг энг юқори расмий уюшмаси. Жамият сиёсий ҳаётида бошқа жамоат ташкилотлари билан бир қаторда диний ташкилотлар ҳам муҳим ролp ўйнайди. Дунёдаги мусулмон мамлакатларини 3 гуруҳга бўлиш мумкин: 1) Ислом мамлакатлари; 2)ислом давлат дини мамлакатлари; 3) ҳуқуқий демократик мусулмон давлатлари (дин давлатдан ажратилган, бевосита Ўзбекистон ана шу 3-гуруҳ давлатлар турига киради). 2002 йилга келиб республикамизда 15 та диний конфессияга мансуб 1900 дан зиёд диний ташкилотлар фаолият кўрсатди. Бухородаги Мирараб мадрасаси, Тошкент Ислом университети, Тошкентдаги олий маъҳад, 14 та мадраса, 400 га яқин диний мусулмон ўқув муассасалари ва бошқа динларга тегишли 19 ўқув юртлари муассасаларида 4200 дан ортиқ ёшлар дин асосларини, дунёвий билимларни ўрганмоқда[19].
Оммавий жамоат ташкилотлари. Жамият сиёсий тизимида ижтимоий ташкилотлар билан бир қаторда оммавий жамоат ташкилотлари ҳам муҳим ролp ўйнайди. Оммавий жамоат ташкилотлари ижтимоий сиёсий тузуми қандай бўлишидан қатъий назар барча мамлакатларда амал қилади. Аввало демократик жамиятни барпо этишда БМТ ҳужжати (меморандуми)да кўрсатилганидек, 3 та (соҳа) секторнинг ўзаро ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади. Булар: 1) давлат; 2) бозор (иқтисодиёт); 3) жамоат ташкилотлари. Учинчи сектор ҳақида гап кетганда улар таркибига касаба уюшмалари (аввало, буни ижтимоий ташкилотларнинг асоси сифатида ҳам қаралади), жамғармалар, ёшлар ва хотин-қизлар ҳаракатлари, касбий ассоциациялар, клублар, академик институтлар ва бошқалар киради.
Учинчи сектор субъектлари турли мамлакатларда турлича номланади. Масалан, Буюк Британияда хайрия муассасалари, АҚШда ноҳукумат ёки нотижорат ташкилотлари, айрим мамлакатларда эса улар кўнгилли жамиятлар деб юритилади. Лекин кўпинча мутахассислар, олимлар ўртасида ҳам ишлатиладиган ноҳукумат, нодавлат атамаларига шубҳа билан қараш мумкин. Бу ҳақда БМТ тизимининг маълумотномасида шундай дейилади: «Ноҳукумат ташкилотлари атамаси унга қарама-қарши бўлган давлат ташкилотлари атамасининг айни тескари маъносига эга. БМТ тизимида ҳукумат ташкилотлари давлатлараро битимлар асосида юзага келиб, унга аъзо бўлган ҳукуматлардан ташкил топади. Нодавлат ташкилотлари эса давлатлараро битимлар асосида тузилмайди ва унга кирувчи ҳукуматлардан иборат эмас. Нодавлат ташкилотлари миллий ва халқаро, умумий ва юқори ихтисослашган бўлиб, унга БМТ таркибига кирувчи тузилмалар билан маслаҳат ҳамда оператив ваколатлар асосида ўзаро ҳамкорлик қилиш мумкин». Жамоат ташкилотлари тузиш ва фаолият принциплари: 1) ихтиёрийлик; 2) тенг ҳуқуқлилик; 3) ўзини-ўзи бошқариш; 4) ошкоралик; 5) қонунийликка асосланади. Жамоат ташкилотларининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
1. Кўнгиллилик – уларнинг мутлақо ихтиёрий асосда тузилганлиги. Унда аъзолик ва фаолият кўрсатиш ҳар бир фуқаронинг хоҳиши ҳамда розилиги билан амалга оширилади.
2. Мустақиллик – мавжуд қонунлар ва ўз низом қоидаларига кўра фаолият кўрсатиш. Бирор бир ўзга ташкилотнинг қонунсиз аралашувидан холи бўлиш.
3. Ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш. Низом мақсадларини амалга ошириш учун қонунчилик талабларига мувофиқ тадбиркорлик, ишлаб чиқариш – хўжалик ва бошқа ман қилинмаган фаолият билан шуғулланиш.
4. Ўз номидан келиб чиқиб, жамоатчилик, яъни кўпчилик учун хизмат қилиш. Ўзига тегишли маълум қатлам ёки гуруҳ манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳоказо.
2002 йилга келиб мамлакатимизда республика ва халқаро аҳамиятга молик 220 дан ошиқ жамоат ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Жумладан 4 та сиёсий партия, 2 та ҳаракат, 46 та жамият, 5 та қўмита, 24 та ассоциация, 18 та тармоқ касаба уюшмалари, 35 та жамғарма, 15 та уюшма, 32 та федерация, 31 та бошқа ташкилотлар мавжуд. Шунингдек, республикамизда ҳисоб рўйхатига олинган 1500 та вилоят, 20 дан ортиқ хорижий давлатларнинг жамоат ташкилотлари ҳам бор. Ўзбекистонда 1286 та жамоат бирлашмаларидан 292 таси рўйхатга олинган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XIII бобида, «Фуқаролик кодексининг» 73–75-моддаларида «Жамоат бирлашмалари тўғрисида», «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг асослари ҳақида», «Сиёсий партиялар тўғрисида» (1996)ги қонунларда ноҳукумат ташкилотларининг фаолиятини таъминлашга қаратилган қоида ва меъёрлар ўз аксини топган бўлса, Президент Фармонлари ва ВМ қарорларида уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, имтиёзли солиқ тўловларини белгилаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш шарт-шароитлари яратиб берилмоқда. 1992 йил Олий Кенгаш XI сессиясида Президентимиз Иислом Каримов таъкидлаганидек, «давлат сиёсий партияларнинг, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий манфаатларини муҳофаза этади, уларга ижтимоий турмушда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий эркинлик яратиб беради» (Асарлар, 1-том, 126-бет).
Президентимиз И.Каримов «Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда» асарида «Жамият ҳаётида нодавлат ва жамоат тизимларининг мавқеи ўсиб бормоқда, – деган эди. – Сўнгги 5 йил ичида жамоат бирлашмалари ва нодавлат ташкилотлари сони 1500 тага кўпайиб, бугун (1999) уларнинг сони 2300 тага етди. Улар фақат аҳоли фикрининг турли кўринишларини ифода этиб қолмасдан, одамларнинг ижтимоий фикрини шакллантиришга ҳам фаол таъсир кўрсатмоқда» (Асарлар, 7-том, 384-бет).
Мамлакатимизда фуқаролар ёки юридик шахслар ташаббуси билан тузилган ва кўнгилли, ўзини-ўзи бошқарувчи ташкилотлар хилма-хиллиги билан фарқланади. Ўзбекистондаги барча нодавлат ва жамоат бирлашмаларини 8 гуруҳга бўлиш мумкин:
1. Аҳоли муайян йирик тоифаларининг ижтимоий манфаатларини кўзлаб ишлашга ихтисослашган ҳукуматга қарашли бўлмаган умуммиллий ташкилотлар. Бу ташкилотлар жумласига:
1) «Маҳалла» жамғармаси.
2) ЎзР хотин-қизлар қўмитаси.
3) Ногиронлар уюшмаси.
4) «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати.
5) «Нуроний» фахрийлар жамғармаси киради.
2. Ихтисослашган миллий ва халқаро жамғармалар:
1) «Экосан».
2) «Соғлом авлод учун» жамғармаси.
3) «Умид» жамғармаси.
4) Амир Темур маданий-тарихий жамғармаси.
5) Матбуотни демократлаштириш ва журналларни қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси.
6) Оролни қутқариш жамғармаси.
7) Марказий Осиё мамлакатлари маданият ва фан арбоблари анжумани.
3. Ҳукуматга қарашли бўлмаган ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар:
1) Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси.
2) Инсон ҳуқуқлари ва гуманитар ҳуқуқни ўрганиш маркази.
3) Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш жамияти.
4. Ижодкор зиёлиларнинг миллий жамоат ташкилотларига:
1) Ёзувчилар.
2) Артистлар.
3) Рассомлар.
4) Бастакорлар.
5) Архитекторлар.
6) Кинемотографчилар.
7) Судялар.
8) Адвокатлар – жамоат ташкилотлари киради.
5. Миллий маданият марказлари (юздан зиёд): Ўзбекистонда яшовчи миллий (озчиликни ташкил этувчи) жамоалар вакилларининг маданияти, маънавияти, урф-одатларини сақлаб қолиш мақсадида бирлаштирилган.
6. Умуммиллий хайрия жамиятлари, жамғармалари:
1) Болалар жамғармалари.
2) Болалар уйи тарбияланувчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш жамғармаси.
3) Республика талабалар жамғармаси.
7. Ижтимоий аҳамиятли ва ижодий изланишлар билан боғлиқ, асосан экологик масалалар бўйича маҳаллий бирлашмалар:
1) Сайёҳлик ва бадиий ҳаваскорлик клублари.
2) Ногирон болалар ота-оналарининг бирлашмалари.
8. Жамоат муассасалари:
1) «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази.
2) Журналистларни тайёрлаш халқаро жамоатчилик маркази.
3) «Сабр» ишонч маркази – Самарқанддаги мушкул вазиятларда аёллар ва ўсмирларга ёрдам кўрсатиш билан шуғулланувчи ҳукуматга қарашли бўлмаган ижтимоий муассасалар.
Шунингдек, жамоат ташкилотларига дунёдаги бир қатор:
1) «Халқаро қизил хоч ва қизил ярим ой ташкилоти.
2) «Чет мамлакатлар билан маданий алоқа боғлаш Ўзбекистон жамияти».
3) Ёзувчилар, театр ходимлари, рассомлар, журналистлар уюшмалари.
4) Маҳалла кенгашлари.
5) «Эл» халқаро уюшмалар мавжуд.
Оммавий ахборот воситалари – жамоатчилик онгини шакллантирувчи, демократик ривожланишнинг асосий принциплари, маданий ва ахборот бериш вазифаларини амалга оширувчи ҳамда миллатнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминловчи тизим. Оммавий ахборот воситалари (ОАВ) мустақил кучга, «тўртинчи ҳокимият»га айланмоқда. ЎзР Конституциясига ва «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги (1997 йил 26 декабрp) қонунга мувофиқ ҳар бир фуқарога сўз эркинлиги: радио орқали, матбуот, телевидение ва бошқа ОАВларда чиқиш, ўз фикри ва эътиқодини баён этиш ҳуқуқи ҳавола этилади. Демократик ҳуқуқий давлат барпо этишнинг асосий шартларидан бири – матбуот ва ахборот эркинлигидир. Аммо сўз ва матбуот эркинлиги мутлақ бўла олмайди. Чунки телевизор экранидан янграган, газетада эълон қилинган ахборотни миллионлаб одамлар эшитадилар, ўқийдилар. Агар қандайдир бир одам, корхона, ишлаб чиқариш тармоғи ҳақида янгилиш маълумотлар айтилса, бу билан уларнинг нуфузига путур етказилади, ҳуқуқлари бузилади. Конституциянинг 67-моддасида қайд этилганидек, улар «ахборонтнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар». Демак, ОАВ нинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва роли ошиб бормоқда. «Ахборотлашган жамият» тўғрисидаги қарашлар негизи ҳам дунёда ахборот кўламининг ортиб бораётгани билан боғлиқ. ХХI аср «ахборот асри»га айланмоқда. ОАВ жамиятни маънавий янгилашдан кўзланган бош мақсад – юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ эркинлиги ва фаровонлигига эришиш, комил инсон тарбияси, ижтимоий ҳамкорлик ва миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик каби миллий ғоя ва мафкура билан суғорилган ғоя ва мақсадларни халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончини шакллантиришда ҳамда халқнинг, миллатнинг ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган ўлмас эътиқодини (И.А.Каримов) уйғотишда ва қарор топтиришда муҳим ролp ўйнайди. ОАВ инсонларни мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаёти билан узвий боғлайди. Шунда «ахборот холис», «ишончли», «аниқ» бўлиши мумкин. ОАВларни «тўртинчи ҳокимият»га айлантириш жараёни кечмоқда, лекин бу жараён мураккаб ҳолларда кечмоқда. Хусусан, ахборот таҳлилида эскича фикр юритиш ўз таъсирини сақлаб турибди. Ҳозирги вақтда ахборот «чегара» билмайдиган омилга айланиб қолди. Президент Ислом Каримов 2002 йил 29 августда иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг 9-сессиясидаги «Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари» мавзусидаги маърузасида «тўртинчи ҳокмият»ни ўз номига яраша кўтариш лозимлигини баён этди.
Ўзбекистон жамияти ҳаётида ОАВ ролини фаоллаштириш қуйидагича тассаввур этилмоқда:
1) ОАВ имкониятини ошириш учун керакли шароитлар яратиш, уларга жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётида муносиб ўрин бериш, журналистлар фаолиятини ижтимоий ва ҳуқуқий кафолатлаш.
2) ОАВ мамлакатда юз бераётган жараёнларга турлича қарашларни эркин ва холис ифодалашга қодир бўлиши, ҳокимият билан жамият ўртасида холис воситачи бўлиши ва муҳими, инсон ва жамият манфаатларининг фаол ва изчил ҳимоячиси бўлиши учун профессионал журналистлар ва ОАВларини таёрлаш жараёнини кўриб чиқиш. Ахборот олиш, таҳлил қилиш, ишлаш ва етказишнинг замонавий усуллари ва воситаларини ўзлаштиришда уларга ёрдам бериш.
3) ОАВ фаоллиги ва уларнинг самарали ишлашига ёрдам берадиган механизмларни тартибга солувчи қонунчилик базасини такомиллаштиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. Матбуот тўғрисида, журналистлар фаолияти, ахборот олиш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.
Умуман, “аввало оммавий ахборот воситаларининг иқтисодий эркинлигини таъминлаш керак; деган эди Ислом Каримов; бу уларнинг мустақил фаолият юритиши ва ривожланиши учун асосий омил бўлиши лозим
Биз матбуот ва ахборот эркинлигининг кафолатини бозор муносабатлари, ахборот майдонида соғлом рафқобат таомйилларининг ривожланишида кўрамиз”1
Матбуот эркинлиги муҳим ўринда туради. У сиёсий қарорлар қабул қилишда бевосита иштирок этади. Ахборот сиёсат, мамлакат сиёсий режими, характери билан бевосита боғлиқ. Масалан, авторитар ва тоталитар режимлар «ахборот»ни бўғиш, «сир» сақлашдан, унга «ҳукмронлик» қилишдан кўпроқ манфаатдор. Демократик жамият эса эркин алмашиш, унинг хилма-хиллигини таъминлашдан манфаатдор, бу жамиятларнинг яшовчанлигини таъминлайди.
АДАБИЁТЛАР:
35. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – Т.: «Ўзбекистон», 2003, 13-бет.
36. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – 6-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 1998, 152-153-бетлар.
37. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда. Асарлар, 7-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 1999, 380-384-385-бет.
38. Каримов И.А. Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. 8-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 2000, 332-бетлар.
39. Каримов И.А. Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқур-лаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари. «Халқ сўзи», 2002 йил 30 август.
40. Каримов И.А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси ўн биринчи сессиясидаги нутқи. «Халқ сўзи», 2003 йил 25 апрел.
41. Каримов И.А. Тинчлик хавфсизлигимиз ўз куч-қуватимизга ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боглиқ. Т.: «Ўзбекистон», 2004. 400-бет.
42. Каримов И.А. Империя даврида иккинчи даражали одамлар, деб ҳисоблашар эди. Т.: «Ўзбекистон», 2005. 64-бет.
43. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т.: «Ўзбекистон», 2005, 96-бет.
44. Каримов И.А.Янги ҳаётни эскича қара шва ёндашувлар Билан қуриб бўлмайди. Т.: «Маърифат» газетаси, 2005 йил 19 февраль.
45. Каримов И.А. Азим пойтахтимиз ҳар жиҳатдан гўзал ва обод бўлсин. Президент Ислом Каримовнинг Ҳалқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқарии сессиясидаги нутқи. «Ҳалқ сўзи», 2005 йил 23 апрель.
46. Каримов И.А. “Ўзбек халқи хеч қачон, хеч кимга қарам бўлмайди”. Т. “Ўзбекистон”, 2005.
47. Азизхўжаев А.А. Мустақиллик: курашлар, изтироблар, қувончлар. «Академия» нашриёти, 2001 йил.
48. Аристотель. Политика. Соч. Т.4. – М.: «Мысль».
49. Абу Носир Форобий. Фозил одамлар шаҳри. – Т.: «Халқ мероси», 1993.
50. Бобур. Бобурнома. – Т.: 1989.
51. Дубков В.В. Политология (Основы политических знаний). Учебник. Т.: «Меҳнат», 2004. 3-16-бетлар.
52. Макиавелли. Государь. М.: 1990.
53. Маҳмудхўжа Беҳбудий. Танланган асарлар. Т.: «Маънавият», 1996.
54. Низомулмулк. Сиёсатнома ёки Сияр ул-мулк. – Т.: «Адолат», 1997.
55. Темурнома. - Т.: 1990.
56. Темур тузуклари. Т.: 1991.
57. Левитин Л. Ўзбекистон тарихий бурилиш палласида. Т.: «Ўзбекистон», 2001.
58. Отамуродов С., Эргашев И., Акромов Ш., Қодиров А. Политология (ўқув қўлланма) – Т.: «Ўзбекистон», 1999, 14-40-бетлар.
59. Пугачев В.П., Соловьев А.И. Политологияка кириш. Т.: «Янги аср авлоди», 2004, 351-368–бетлар.
60. Жўраев С. Фуқаролик жамияти: назария ва амалиёт. Т.: ТошДШИ, 2003, 60-88, 251-259-бетлар.
61. Одилқориев Х.Т., Fойибназаров Ш.F. Сиёсий маданият. Т.: ЎзРИИВ Академияси, 2004, 175-186-бетлар.
62. Гулямов С.С. Основы нашей уверенности «Труд», 2005 11 март.
63. Гулямов С.С. Феномен экономического прорўва «Труд», 2005 6 апрель.
64. Гулямов С.С. Климат для инвесторов «Труд», 2005 26 апрель.
65. Алиев Б.А., Рафиқов Ғ.А., СултоновТ.,Раҳмонов Б. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанидан ўқув қўлланма. 2005 Тошкент.
66. Бекмуродов А. Ш. , Алиев Б., Бобоев А ва б. Ўзбекистонда парламентаризим тараққиёти. Тошкент. 2005.
67. Т. Султонов, А. Ҳайитов. Демократик жамият сари: парламент сайловлари ва сиёсий партиялар. ТДИУ 2005й.
68. Б. Алиев ва б. Парламентаризм тараққиёти бўйича тест саволлари. ТДИУ 2005.
VI- МАВЗУ: СИЁСИЙ элита ВА СИЁСИЙ етакчи (лидер)
(2-соат)
РЕЖА:
1. Ижтимоий гурухлар ва сиёсий элита тушунчаси.
2. сиёсий бошқариш, раҳбарлик, унинг функциялари ва тамойиллари.
3. Сиёсий етакчилик (лидер) тушунчаси, функциялари ҳамда сиёсий бошқариш ва сиёсий раҳбарлик.
4. Ҳозирги дунёда етакчиликка оид турли ёндошувлар ва етакчилик ривожлинишининг янги тенденциялари.
Сиёсат субъекти сифатида, шахслар социал гуруҳлар, қатламлар, институтлар ва ҳаракатлар фаолият юритса, уларнинг сиёсатда тутган ўрни хилма-хил бўлади.
Ижтимоий гуруҳлар ўзининг шаклланиш хусусиятларига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
1. Синфийлик хусусиятларига кўра шаклланган ижтимоий гуруҳлар.
2. Этник хусусиятларига кўра шаклланган ижтимоий гуруҳлар.
3. Касб-корлик ва мутахассислик хусусиятларига кўра шаклланган ижти-моий гуруҳлар.
4. Элита гуруҳлари.
1. Синфий хусусиятларига кўра шаклланган ижтимоий гуруҳлар:
1) Ишчилар гуруҳи. Бунга саноат ишлаб чиқаришида банд бўлган кишилар киради. Марксизм-ленинизм таълимоти ишчилар гуруҳини сохталаштириб юборган. Аслида ишчилар синфи ҳеч қачон жамиятда етакчи ва раҳбар куч бўлмаган. Ишчилар гуруҳи ўзининг сиёсий онглилиги ва фаоллиги жиҳатидан бошқа ижтимоий гуруҳлардан кескин фарқ қилади. Дунё мамлакатларида улар-нинг аксарият қисми саводсиз ва малакасиз бўлиб, улар ўрта маълумотга ҳам эга эмаслар. Осиё, Африка ва Лотин Америкасининг кўпчилик мамлакатларида узоқ давом этган мустамлакачилик сиёсати бу ўлкалардаги ишчиларнинг билим олиши учун имконият бермаган эди. Кейинги йилларда бу мамлакатларда ҳам малакали ишчилар тайёрлашга эътибор берила бошлагани уларнинг турмушига ижобий таъсир кўрсатди.
Ишчилар синфи гарчи сайловларда катнашсаларда, уларнинг баъзилари бунга бефарқ муносабатда бўлиб қолмоқда. Лекин барча дунё мамлакатларидаги ишчиларнинг ижтимоий ва сиесий қарашлари бир хил эмас. Ҳуқуқий демократик давлатларда ишчилар синфи ўзларининг демократик талабаларини қўйиш ва уларни амалга ошириш бўйича фаоллик кўрсатиб келмоқда. Ишчилар гуруҳи ўзларининг касаба уюшмаси ташкилоти ёрдамида иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий талабларини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Барча мамлакатларда ана шу касаба уюшмалари фаол ишлаб турибди. Масалан, Жаҳон Касаба Союзлар Федерацияси 140 млн.дан ошиқ ишчиларни ўз сафларида бирлаштирган бўлиб, ишчиларнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқда. Шунингдек, Эркин Касаба Союзлар Конфедерацияси 63 млн.дан ошиқ ишчи-ларнинг манфаатларини ҳимоя қилмоқда. Ўзбекистонда мулкчиликнинг турли шакллари ижтимоий табақаланишга олиб келди ва ишчилар сон жиҳатдан камайди.
2) Деҳқонлар гуруҳи – қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш билан машғул бўлиб, жамиятнинг асосий ишлаб чиқарувчи кучига айланган гуруҳ бу.
2. Этник хусусиятларига кўра шаклланган ижтимоий гуруҳлар. Бу гуруҳнинг: Ёшлар; 2) Фахрийлар; 3) Хотин-қизлар; 4) Диндорлар ва ҳ.к.
Булар асосий гуруҳлар бўлиб, жамият ҳаётида турли шароитларда, турли сабабларга кўра шаклланган. Бу гуруҳлар жамиятдаги ижтимоий мавқеига кўра бир-бирига жуда яқин туради. Бу гуруҳлар ишчи ва деҳқонлардан фарқ қилиб, ўз куч ва қобилиятлари, билим ва малакалари, ҳаётий тажрибаларига кўра жамиятда алоҳида мавқеда туради. Бу гуруҳлар асосий ишлаб чиқарувчи куч ҳисобланмайди.
Бу гуруҳлар орасида «Ёшлар гуруҳи» алоҳида ўрин ва мавқега эга. Ўзбекистон ёшлар мамлакати. Жами 26 миллион аҳолининг 65 фоизидан зиёдини 24 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Ҳозир юртимизда ёшлар билан боғлиқ бўлган бир қатор ижтимоий ҳаракатлар мавжуд. 2001 йил 25 апрелда янгидан ташкил топган «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Низом ва дастурларида қайд қилинганидек, болалар ташкилоти – 7–14 ёшларни, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати аъзолари эса 14–28 ёшдаги ёшларни ўз сафларида бириктирган. Бу борада Президентимиз Ислом Каримов 2001 йил 14 январда «Камолот» ёшларимизнинг чинакам суянчи ва таянчи бўлсин» мавзуида сўзлаган нутқида ёшлар ташкилоти олдида турган давримизнинг энг долзарб масалаларини белгилаб берган эди. 2003 йилга келиб «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг 14 вилоят, 209 туман, 20 мингдан зиёд бошланғич ташкилоти мавжуд бўлиб, ҳаракат сафида 4 млн. 400 минг нафар аъзоси бор. Шундан 570 минг нафари олий ўқув юртлари талабаларидир.
3. Касб-корлик хусусиятларига кўра шаклланган ижтимоий гуруҳлар. Бу гуруҳга олимлар, муҳандислар, ўқитувчи-педагоглар, тиббиёт ходимлари, ҳуқуқ-шунослар, журналистлар ва бошқа шулар сингари кишилар киради. Бу гуруҳлар ижтимоий жиҳатдан бир-бирларига жуда яқин. Улар жамиятнинг сиёсий ҳаёти ва сиёсий муносабатларда фаол иштирок этади. Бу гуруҳларнинг ўзлари уюшган ташкилотлари ҳам мавжуд.
Ижтимоий гуруҳлар катта ва кичиклигидан қатъий назар ўзларининг ички ва ташқи муносабатларидан ташкил топган, маълум тузилишга эга бўлади. Кичик ижтимоий гуруҳлар ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларига қараб расмий ва норасмий гуруҳлар кўринишларида бўлади.
1) Расмий гуруҳлар – ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари, қоида ва талабларига эга бўлган ҳолда ҳаракат қилади. Бу гуруҳлар юқори даражада расмийлашган гуруҳлардир. Бунда ташкилот доирасидаги қонун-қоидалар, иш тартиблари амалда унинг ҳамма аъзоларининг фаолиятини қамраб олади. Расмий ижтимоий ташкилотлар – юқори даражали кўрсатмалар, буйруқлар, фармойиш-лар билан бошқариладиган, ташкилий ҳаракатлар жараёнида шаклланадиган ўзаро боғлиқ тизимдир. Расмий гуруҳлар махсус ўз маъмурий аппаратига эга бўлади.
2) Норасмий гуруҳлар эса майл ва хоҳишларининг умумийлиги асосида ҳаракат қилади. Ҳар қандай расмий гуруҳлар асосида норасмий гуруҳлар вужудга келиши мумкин. Норасмий гуруҳлар ўз-ўзидан, ички сабаблар туфайли вужудга келган кишилар бирлиги сифатида, ташкилий масалаларни расмий қонунларда кўрсатилганидан фарқ қиладиган усулларда ҳал қилишга ҳаракат қилади. Эркин бўйсунишга ҳаракат қилади ва асосланади. Бу норасмий гуруҳлар ижтимоий ташкилотларнинг йўл қўйган хатолари туфайли, яхлит тизимда бузилишлар юзага келганда фаолият кўрсата бошлайди. Расмий гуруҳларда кишилар мансаб жиҳатдан бўйсунишга қатъий амал қилишга қараб, норасмий гуруҳларда эса вазиятга қараб ўзгаради. Норасмий гуруҳлар янги тартиб-қоидаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш учун имкониятлар яратади.
Сиёсий элита – ижтимоий гуруҳларнинг алоҳида тури
Жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида алоҳида мавқеига эга бўлган ижтимоий гуруҳлардан бири – сиёсий элита гуруҳидир. Бу гуруҳ ўз ташкилотчилик қобилияти билан бошқа гуруҳлардан алоҳида ажралиб туради ва ўз мавқега эга. «Элита» - сўзи француз тилидан олинган бўлиб, сайланган, сараланган деган маъноларни билдиради. Бу тушунча сиёсий тилда бошқариш ва раҳбарлик қилиш сифатларига эга бўлган кишиларнинг уюшган гуруҳини таърифлашда қўллани-лади1. Элита тушунчаси сиёсий фанларга биринчи марта француз мутафаккири Гаэтано Моска (1858–1941 йиллар, асли италиялик) томонидан киритилди ва шу асосда сиёсий элита назарияси яратилди. У «Сиёсий фандан парчалар» асарида «сиёсий ёки бошқарувчи синф» назариясини ишлаб чиқди. Бу сиёсий ғоя «Зодагонлар назариясининг бир кўринишини ташкил этади. У «барча жамият-ларда одамларнинг икки синфи мавжуд бўлиб, улар бошқарувчилардан ва бошқариладиганлардан иборатдир», дейди. Бошқарувчилар озчиликни ташкил қилса ҳам, улар куч, бойлик, уюшқоқлик қадриятларига эга, демократия эса аслида кенгайтирилган аристократиянинг ўзгинасидир», дейди. Москанинг фикрича, давлатдаги ҳокимият фақатгина озчилик қўлида бўлиши лозим. Элита – ҳукмрон синф. Сиёсий тараққиёт бир ҳукмрон элита қўлидан иккинчисига ўтганда юз беради. Давлатнинг бутун тарихий элатлари бирин-кетин алмаши-нувидир. Ҳокимият ҳеч қачон кўпчиликнинг қўлига ўтмайди. Г.Моска давлат тарихидаги аристократик ва демократик икки йўналишни ажратиб кўрсатади. Биринчи ҳолда ҳокимият бир гуруҳ элита қўлида, иккинчи ҳолда эса омма орасидан чиққан элита қўлида бўлади. Сайловлар элиталарни янгилаш услубидир.
Вилpфредо Парето (1848–1928) – италиялик социолог ва сиёсий иқтисодчи бўлиб, у «Умумий социология тўғрисидаги трактат» асарида элита назариясини ишлаб чиққан. В. Парето элитани миллатнинг бир гуруҳ туғма раҳбари, умумий манзарадан ажралиб чиққан сифатга эга кишилар деб ҳисоблайди. У ҳар бир даврда ўзига хос 2 гуруҳ - элита ва элитага қарши турганлар бўлади, улар ўртасида ҳокимият учун оммани сафарбар қилиш ёрдами билан кураш олиб борилади. Тарихда доимо элиталар ўзгариб туради.
Агар элита янгиланиб турилмаса, у ҳолда инқилоб даври бошланади ва бундай ҳолда ҳукмрон элита орасида бир гуруҳ элита жамият билан қоришиб кетади. Иккинчи гуруҳ элита эса унинг юзасига чиқади. В. Парето «тарих – бу аристократлар мозоридир» деб ёзади. Парето фикрича, сиёсий бошқариш қобилиятига ҳамма ҳам эга бўлавермайди. Бу жараённи фақат лаёқати бўлган «зодагонлар» бошқара олади. Парето жамиятни пирамидага қиёс қилиб, унинг тепа қисмида юксак истеpдод эгалари бўлган сара одамлар – зодагонлар, улардан қуйида «бошқарувчи синф», яна пастроғида эса қолган одамлар гуруҳи ўрин эгаллашини уқтиради, зодагонлар эса доимо сиёсий ҳокимиятни бошқариш учун курашадилар. Шу тарзда «зодагонлар айланиши» (ўзаро ўрин алмашиб туриши) ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг объектив қонунига айланади, зодагонлар чекланмаган устунликка эга бўлиб сиёсий бошқаришнинг барча талабларига жавоб беришга ожизлик қилади.
Сиёсий элита гуруҳлари ва уларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини асослаб беришга доир кўплаб назариялар, концепциялар ишлаб чиқилган. Бу назариялар қуйидагилардан иборат:
1. Муҳимийлик ва зарурийлик назарияси (Г.Моска, В.Парето, В.Робка, Н.Бердяев ва бошқалар). Бу назарияда сиёсий элита жамиятнинг муҳим етакчи кучи сифатида таърифланади ва у жамиятдаги бошқа ижтимоий гуруҳларга қараганда аҳолининг энг маҳсулдор ва ташаббускор қисмлари эканлиги назарий жиҳатдан асослаб берилади.
Муҳимийлик ва зарурийлик назариясининг айрим тарафдорлари сиёсий элита гуруҳларининг жамият ҳаётига таъсир кўрсатиш даражасини аниқлаб беришга ҳаракат қилганлар. Масалан, Н.Бердяев жамиятдаги аҳолининг юқори маълумотли қисмига солиштириш асосида сиёсий элитанинг жамият учун зарурлигини исботлашга ҳаракат қилган. В.Робка эса сиёсий элитанинг зарурлигини жамият эҳтиёжлари билан боғлаб асослашга ҳаракат қилади. Унинг фикрича, жамият ҳаётидаги муаммоларни ҳал этиш сиёсий элитага боғлиқдир.
2. Демократик элита назариясида (Р.Далл, М.Липсет, Л.Зиглер, К.Мангейм ва бошқалар) сиёсий элита гуруҳи аҳолининг мамлакатни бошқаришга қодир қисми бўлиб қолмай, шу билан бирга демократияни ҳимоя қилишга қодир бўлган қисми эканлиги масаласи асослаб берилади...
3. Либерал назария ҳам сиёсий элита назарияларидан биридир. Бу назарияда (Р. Миллс, М. Милбанд ва бош.) сиёсий элитанинг хилма-хил кўринишлари ва турлари ҳақида фикр юритилиб, уларни ўзаро фарқлашга ҳаракат қилинади. Масалан, Р. Миллс сиёсий элитани жамиятдаги мавқеига кўра 3 турга бўлиб кўрсатади, улар: 1) сиёсий ҳокимиятнинг марказий идораларида хизмат қилувчилар; 2) сиёсий ҳокимиятнинг ўрта поғонасида хизмат қилувчилар; 3) сиёсий ҳокимиятнинг қуйи поғоналарида хизмат қилувчи бошқарувчилардир.
Либерал назарияда иқтисодий элита билан сиёсий элита ҳам фарқ қилади. Иқтисодий элитага завод ва фабрикалар, қишлоқ хўжалиги, молия ва банк тизимларида раҳбарлик қилувчи кишилар киритилади. Сиёсий элитага эса сиёсий ҳокимиятларнинг турли бўғинларида банд бўлган кишилар киритилади.
4. Партократик назария ҳам сиёсий элита назарияларидан бири. Бу назария бир вақтлар собиқ социализм мамлакатларида кенг тарқалган бўлиб, унда сиёсий раҳбарликнинг тарихан муқаррарлиги исбот қилинади. Бу назариянинг асосий қоида ва хулосалари тоталитар сиёсий тузумлар ҳукмрон бўлган собиқ социализм мамлакатларида коммунистик партиянинг дастурлари ва қарорларига асос қилиб олинганди.
Ўрта мулкдорлар қатлами ва сиёсий барқарорлик
Ўзбекистон ўз миллий мустақиллигини қўлга киритгач, бозор иқтисо-диётига ўтиш йўлини танлади. Ривожланган мамлакатлар тажрибалари шундан далолат берадики, бозор иқтисодиётига ўтишнинг уч босқичи мавжуд:
1. Иқтисодиётни барқарорлаштириш.
2. Бозор инфраструктурасини яратиш.
3. Бозор муносабатларига ўтиш.
Режали иқтисодиётдан бозор муносабатларига ўтишнинг энг муҳим омил-ларидан бири – давлат мулкини хусусийлаштириш ва уни самарали олиб бориш-дир. Давлат мулкини хусусийлаштириш – мамлакатда кўп укладли иқтисодиётни яратишнинг асосий шартидир.
Хусусийлаштириш – мулкка эгалик ҳуқуқини давлатдан фирмалар ва ало-ҳида шахсларга берилиши, хусусий секторга давлат хизматлари кўрсатилишининг чекланиши ёки хусусий ташаббускорлик учун кенг имкониятлар бериш мақсад-ларида фаолият соҳасини торайтиришни билдиради. Хусусийлаштириш нати-жасида 2 та асосий вазифа ҳал этилади. 1) Мулк ўзининг ҳақиқий эгасини топади. 2) Кўп укладли иқтисодиётни ва рағбатлантирувчи рақобатни, турли маҳсулот ишлаб чиқарувчи муҳитни вужудга келтиради.
Ўзбекистон Конституциясининг 53-моддасида хусусий, жамоа (ширкат), давлат, аралаш мулкларнинг тенг имкониятларга эгалиги ва давлат томонидан муҳофаза этилиши таъкидланади.
Мулкдорлар синфини шакллантириш рақобат муҳитини яратишнинг асосидир.
Мулкдорлар синфи – бирон-бир турдаги мулкка (кўчмас мулк, ер майдони, кичик корхона, дўкон ва шу кабиларга) нисбатан тўлиқ ёки қимматбаҳо қоғозлар (акция, пай, сертификат ва ҳ.к.) орқали қисман соҳиблик ҳуқуқини амалга ошираётган кишилар гуруҳи. Мулкдорлар синфи кўп тармоқли бозор иқтисодиётининг ва адолатли демократик жамиятнинг ижтимоий негизидир.
Мамлакатда мулкдорлар ҳуқуқини, хусусий тадбиркорлик манфаатини кафолатловчи қонунлар, ҳуқуқий меъёрлар, давлат ва норасмий ташкилот ҳамда муассасалар тизимлари вужудга келтирилди. ЎзР Олий Мажлисининг Х1 сессиясида (1998) «Ер Кодекси», «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонун ҳужжатларининг қабул қилиниши иқтисодиётнинг аграр секторида туб ўзгаришлар ясаш имкониятини яратди. 2002 йилда 38 мингга яқин микрофирма, кичик ва ўрта корхона тузилиб, бугунги кунда уларнинг умумий сони 240 мингтага етди. Ҳозирги вақтда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ялпи ички маҳсулотнинг 73,3 фоизи, саноат маҳсулотларининг 71,4 фоизи, қишлоқ хўжалиги маҳсу-лотлари, чакана савдо ва аҳолига пулли хизмат кўрсатишнинг деярли ҳаммаси нодавлат сектори ҳиссасига тўғри келмоқда («Маърифат», 2003 йил 19 февралp).
Сиёсий тафаккурда «Ўрта мулкдорлар синфи» тушунчаси ўтмишда ишлатилган «синф» тушунчасидан тубдан фарқ қилади. Бу дегани, агар мулк шакллари хилма-хиллиги биринчи навбатда хусусий мулк ҳар қандай давлатнинг демократик негизлари барқарорлигининг иқтисодий асоси ҳисобланса, реал ишлаб чиқариш воситаларининг ўрта мулкдорлардан иборат кучли қатламининг мавжуд бўлиши унинг сиёсий асоси эканлиги тўғрисидадир.
Кўп укладли, яъни мулкнинг хилма-хиллигига асосланган иқтисодий шакллантириш унинг кафолати бўлиб хизмат қилади. Бу «давлат бой бўлса, оила, ҳар бир одам бой бўлади» деган фикрнинг ўрнида аксинча, «оила, ҳар бир одам бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади» деган ғояни амалда тасдиқлайди[20].
Президент Ислом Каримов 2001 йил 17 июлда Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил биринчи ярми якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишидаги маърузасида ва бошқа нутқ ҳамда мақолаларида ўрта мулкдорлар қатламини ривожлантириш хусусида ғоят муҳим бўлган қуйидаги масалаларга диққат қаратган эди:
1. Кичик ва ўрта бизнес ривожланган иқтисодиётнинг таркибини ташкил этувчи муҳим тармоқ ҳисобланади.
2. Қишлоқ жойларида, биринчи галда, тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнеснинг жадал ривожланиши учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар ва манфаатларни яратиш, дехқон ва фермер хўжаликлари фаолиятининг самара-дорлигини ошириш орқали янги-янги иш жойлари ташкил этиш керак.
3. Кичик ва ўрта бизнес субъектларини рўйхатдан ўтказиш тартибини бирмунча соддалаштириш керак.
4. Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришда, айниқса тадбиркорлик соҳасини ҳозирги коррупция тазйиқидан сақлаш учун, ҳуқуқ, назорат, текширув ва тафтиш тузилмаларининг кўр-кўрона аралашувига чек қўйиш керак.
5. Кичик ва ўрта корхоналарнинг моддий хом ашё ресурсларидан фойдаланиш ва уларни технологик ускуналар билан таъминлаш имкониятларини кенгайтириш зарур.
6. Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий ресурс-ларидан фойдалана олиш имкониятини йўлга қўйиш лозим.
Бошқариш ҳар қандай жамиятга хос бўлган ички хусусиятдир. Унинг тузилиши ва механизмлари ниҳоятда мураккаб бўлиб, жамият ҳаётида амал қилиши ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Бошқариш жамият ҳаётининг ҳамма соҳаларига дахл қилади ва унинг таъсирида муҳим ўзгаришлар рўй беради. Бошқаришга хос бўлган объектив хусусият жамият ривожланиш қонуниятлари талабларига мувофиқ амал қилади. Бошқариш қандай шаклларда олиб борилиши ва амал қилишидан қатъий назар, у сиёсий моҳиятга эга бўлади. Бошқаришнинг сиёсий моҳияти бошқариш ва раҳбарликни сиёсат субъектлари томонидан оширилиши билан белгиланади. Сиёсатнинг ҳар бир субъекти бошқаришда маълум даражада иштирок этади.
Бошқаришнинг сиёсий моҳияти жамият эҳтиёжларидан келиб чиқади. Агар жамият ҳаётида рўй берадиган воқеа-ҳодисалар, ўзгаришларга таъсир қилмаса ва улар ҳаракатидан мақсадга мувофиқ равишда фойдаланилмаса, жамият ривожланиши издан чиқади. Инсониятнинг бутун тарихи кишиларнинг табиат ва жамиятнинг стихияли ҳаракатига қарши курашдан иборат бўлиб келган. Ибтидоий муносабатлардан мулкчилик муносабатларига ўтилиши ва дастлабки қулдорлик давлатининг пайдо бўлиши бошқаришнинг сиёсий моҳият касб этиши учун асос бўлган. Давлат сиёсатнинг субъекти сифатида жамият ҳаётини бошқаришни ўз зиммасига олган ва давлат билан фуқаролар ўртасидаги муносабатлар сиёсий мазмунга эга бўлган.
Сиёсий бошқариш – бу ижтимоий ривожланиш эҳтиёжларини ўз вақтида аниқлай билиш ва дуч келинган муаммоларни ҳал этиш ҳамда жамиятнинг афзалликларидан, унинг реал имкониятларидан фойдалана билишдир[21].
Сиёсий бошқариш мазмуни 2 та муҳим хусусиятни: 1) бошқариш механизмларининг ташкил қилиниши ва 2) бошқаришнинг жамият ҳаётидаги сиёсий соҳаларда намоён бўлишини акс эттиради.
Сиёсий бошқаришнинг функциялари бошқариш ишларини тўғри ташкил қилиш ва жамият сиёсий ҳаётидаги мураккаб муаммоларни ҳал қилишни кўзда тутади. Сиёсий бошқаришнинг энг муҳим ва асосий функциялари қуйидагилардан иборат:
1. Қонунлар, қарорлар, дастурлар, низомларни ишлаб чиқиш.
2. Ишни ташкил этиш. Давлат олиб бораётган сиёсат ишни ташкил этиш функциясида ўзининг амалий ифодасини топади...
3. Ишни тартибга солиш функцияси. Бошқарув фаолиятида ташкил қилинадиган ишларни изчиллик асосида амалга оширишни билдиради...
4. Назорат қилиш функцияси. Ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб боришни англатади.
Умуман, сиёсий бошқаришнинг ана шу функциялари ўзаро боғлиқ ва чуқур алоқада бўлади. Сиёсий бошқариш ва сиёсий раҳбарлик ўзаро боғлиқ бўлган сиёсий ҳодисалардир. Сиёсий раҳбарликсиз сиёсий бошқаришни тасаввур қилиб бўлмайди.
Сиёсий етакчилик ҳодисасига доир кўплаб назариялар мавжуд. Сиёсий етакчилик ҳодисасини таҳлил этишда Форобий, Амир Темур, Алишер Навоий, Н.Макиавеллининг хизматлари катта. Уларнинг фикрича, сиёсий етакчи – бу бутун жамиятни жипслаштирувчи, ижтимоий тартибларни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш учун ҳар қандай воситаларни қўлловчи ҳукмдордир. Умуман, сиёсий етакчилик ҳақидаги назариялар қуйидагилардан иборат:
1. Фатализм (лот. тақдирга оид) назарияси. Кишиларнинг «олий кучлар»га, «илоҳий тақдирга», «худонинг пешонага ёзиб қўйгани»га боғлиқ ғоялар илгари сурилади.
2. Ҳукмдорлик назарияси. Подшоҳ, амир, хон, монарх ва ҳоказо билан боғлиқ.
3. Волюнтаристик (лот. эрк, ирода) назарияси. Ушбу тушунча 1883 йилда Ф.Теннис томонидан киритилган ва қуйидаги маъноларга эга: 1) эркни борлиқнинг олий қоидаси деб ҳисобловчи йўналиш (А.Шопенгауэр); 2) тарихий жараённинг қонуниятлари билан ҳисоблашмайдиган фаолият. Аслида бу назария Г.Карлейли (1795–1881) ва Р.У.Эмерсонлар (1803–1882) ишлаб чиққанлар. Уларнинг фикрига кўра, тарих қаҳрамон, диний шахс ижодининг маҳсулидир.
4. Парадигматик (юнон. намуна) назарияси. Ф.Ницше ишлаб чиққан. У олий биологик тип – етакчи йўлбошчи, йўлбошчи инсон, ғайри табиий фавқулодда инсон тўғрисидаги ғояни асослашга ҳаракат қилади. Инсон инсоний ахлоқ нормалари чегараланмаган, яхшилик ва ёмонликдан юқори туради. У оддий одамлар ҳамда ўзига ўхшаш фавқулоддаги йўлбошчи инсонлар билан меҳрибон, мулойим бўлиши мумкин. У кучли, иродали, комил ва гўзал инсондир.
5. Ижтимоийлашув назарияси (тақлид қилиш). Бу замонавий назария бўлиб, уни Г.Тард (1843–1904) ишлаб чиққан. Ҳаётнинг асосий қонуниятларидан бири – етакчи, йўлбошчиларга издошларнинг тақлид қилишидир, деган ғояни асослашга ҳаракат қилади.
Етакчи – йўл кўрсатувчи маъносини англатади. Бу хусусиятга эга инсон бошқаларга таъсир эта олиши, муайян мақсадларга эришиш учун уларнинг биргаликдаги фаолиятини ташкил эта олиш қобилиятига эга.
Сиёсий етакчилик – сиёсий фаолият тури бўлиб, у икки томоннинг ўзаро алоқаларини англатади: 1) биринчи томон – етакчилар ўз издошларининг манфаат ва эҳтиёжларини биладилар ва баён этадилар, бошқа томон эса, шу манфаатларни ифодалаш ва амалга оширишлари учун ўз ваколатларининг бир қисмини уларга ихтиёрий равишда топширадилар.
Замонавий политологияда етакчиликка доир бир қанча ёндашувлар мавжуд:
1. Етакчи – бу бошқа кишиларга таъсир этиш демакдир. Етакчи ва унинг издошлари ўртасида ўзаро муносабатлар мавжуд бўлиб, у етакчидан гуруҳ аъзоларига қараб ҳар доим бир томонлама йўналтирилган бўлади.
2. Етакчилик – бу бошқарувчанлик мақоми, қарорлар қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий позициядир.
3. Сиёсий етакчилик – бу сиёсат бозорида амалга ошириладиган махсус тадбиркорлик шаклидир. Бундай рақобатчилик қуршовида томонлар ижтимоий вазифаларни ечиш бўйича дастурлар алмашишади[22].
Сиёсий етакчига кучли ирода, ёқимлилик, қатъийлик қобилияти, интуиция зарур. Етакчилик ва йўлбошчиликнинг табиатини тушунтириб беришда қуйидаги хилма-хил назариялар мавжуддир:
1. Характер назарияси. Унда етакчилик ҳодисаси шахснинг юксак хусусиятлари асосида тушунтириб берилади. Бу хусусиятлар: ўткир заковат, фаҳм-фаросат, темир ирода, қайноқ энергия, юксак ташкилотчилик қобилиятлари, кишиларга ёқа олишлик хусусияти, айниқса билимдонлик ва масъулиятлиликни ўзига олишга тайёрлик хусусияти. Ҳозирда демократик давлатларда сиёсий етакчиларга хушсуръатлилик, нотиқлик хусусиятлари ҳам асосий талаб сифатида қўйилмоқда.
2. Омилли-таҳлилий таълимот назарияси. Бу назария тарафдорлари фикрига кўра, етакчиларнинг соф индивидуал хусусиятларини ва муайян сиёсий мақсадларини амалга ошириш йўлидаги хулқ-атвор белгилари муҳим ролp ўйнайди.
3. Вазиятлар таълимоти. Политологлар В.Даллp, А.Гарднер фикрича, етакчи – муайян вазият маҳсулидир. Тарихда тасодифий етакчилар бўлмайди, ҳар бир етакчи ўз даврининг, тарихий вазиятнинг маҳсули. А.Македонский, Оливер Кромвелp, Чингизхон, А.Темур, Ж.Мангубердилар ҳам ўз даврининг етакчилари эди. Аммо улар бир-бирларидан фарқ қилади.
Шўро даврининг инқирози Б.Елpцин, В.Путин, И.А.Каримов, Н.Назарбоев, А.Акаев каби етакчиларни илгари сурди. Улар эски тоталитар тузумга барҳам бериш ва демократик жамиятни барпо этиш сари халқни етакладилар. Сиёсий етакчига қўйиладиган талаб инқирозли ва барқарор ҳолатларга ҳам боғлиқ бўлади. Вазиятлар назарияси сиёсий етакчининг индивидуал хусусиятларини рад этмайди, лекин уларни мутлақлаштириш ҳам ноўринлигини баён этади.
4. Тарафдорлар тушунчаси таълимоти. Кўпроқ сайловчилар билан муносабатда бўлувчилардир.
5. Сиёсий фаолларнинг роли ҳам катта. Унинг шахсий сифатлари ва имкониятларини етарли баҳолай оладилар.
6. Психологик таълимот. Унда сенсуал характеридаги майл, субъектив – компенсаторлик вазифасини бажаради. Турли камчиликларга йўл қўймасликка ёрдам беради. Бу психоаналитик назария бўлиб, авторитаризмга мойиллиги бўлган ва ҳокимиятга интилувчи шахс типидир.
Сиёсий етакчилик турлари 4 асосий хусусиятларни ҳисобга олади: етакчининг характер хусусиятлари, у бажариши лозим бўлган вазифалар, унинг издошлари ва уларнинг ўзаро ҳаракати тизими, етакчи ва ўзаро муносабат механизми. Лекин етакчиликнинг универсал таълимотини яратиш мумкин эмас.
Политологлар ҳозирги замонда сиёсий етакчиларни у ёки бу мезонларга кўра авторитар ва демократик етакчиларга ажратадилар.
Авторитар етакчилик – танҳо йўналтирилган таъсир этиш хусусиятига эга бўлиб, у санкциялар, куч ишлатишни назарда тутади. Асоси: одатлар.
Демократик етакчилик – раҳбар томонидан гуруҳ ёки ташкилот аъзоларининг фикрлари, манфаатларини ҳисобга олиб, уларнинг бошқаришда иштирок этишини ифодалайди. Асоси: тафаккур, эътиқод ва ҳиссиётлар.
М.Вебер «Сиёсат – ҳам майл, ҳам касб сифатида» мақоласида легитимликнинг 3 турига асосланишини баён этади:
1. Анъанавий етакчилик. Анъана, маросим, одат кучи каби механизмларга таянади. Итоат қилиш одати мерос сифатида қаралади. Бу тур доҳийлар, оқсоқоллар, шоҳлар бошқаруви учун хос.
2. Харизматик етакчилик. Ҳукмдор – етакчининг қудратига халқнинг чексиз ишончига асосланади.
3. Рационал-ошкора етакчилик. Етакчиликни сайлашнинг тартиби, унга муайян ҳокимлик ваколатларининг оқиллиги, қонунийлиги тўғрисидаги тасаввурларга асосланади.
Америкалик политолог Роберт Такер сиёсий етакчиликнинг 3 турини ажратиб кўрсатган:
1. Консерваторлар. Жамиятни шу ҳолатда сақлаб қолишга қаратилган фаолият олиб боришади.
2. Реформаторлар. Ҳокимият таркибини кенг қамровли ислоҳотлар воситасида тубдан ўзгартиришга интиладилар.
3. Инқилобчилар. Одатда қурол кучи билан бошқа ижтимоий тузумга тез, сакраш орқали ўтишни режалаштиради.
Замонавий политологияда етакчиларнинг 4 та йиғма образи қўлланилади: 1) байроқдор ёки буюк инсон; 2) хизматчи; 3) савдогар ва 4) ўт ўчирувчи.
1) Етакчи байроқдорни воқеликни шахсий идрок этиш, оммани жалб этишга қодир бўлган ғоялар, идеаллар ажралиб туради.
2) Хизматчи-етакчи ҳам ўз тарафдорлари ва сайловчиларнинг манфаатларини ифода этишга интилади, улар номидан иш кўради.
3) Савдогар-етакчи – ўзининг ғоя ва режаларини чиройли қилиб кўрсатади, афзаллигига ишонтиради, сотиб олишга жалб этади.
4) Ўт ўчирувчи етакчи энг долзарб ижтимоий муаммолар, даврнинг муҳим талабларини мўлжалга олади.
Реал ҳаётда бу 4 образдаги етакчилар алоҳида ҳолда учрамасдан, сиёсий арбобларда аралашган ҳолда учрайди.
Етакчининг функциялари – унинг фаолиятининг бош йўналишидир. Сиёсий етакчиликнинг асосан қуйидаги 6 функцияси мавжуд:
1. Жамиятни жипслаштириш ва бирлаштириш.
2. Энг мақбул сиёсий қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.
3. Ижтимоий ҳакамлик ва патронажлик, қўриқчилик, оммани қонун-сизликдан, амалдорларнинг ўзбошимчалигидан ҳимоя қилиш, тартибот ва қонунчиликни назорат, рағбатлантириш ва жазолаш чоралари билан сақлаб туриш.
4. Ҳокимият ва омманинг мулоқоти, сиёсий ва ҳиссий алоқа каналларини мустаҳкамлаш ва шу билан фуқароларнинг сиёсий раҳбарликдан бегоналашувининг олдини олиш.
5. Янгиланиш ташаббускори бўлган оптимизм ва ижтимоий энергияни тўплаш, омма сиёсий мақсадларини амалга оширишга сафарбар қилиш.
6. Тизимли легитимлаштириш. Бу асосан тоталитар етакчиларга хос.
Сиёсий бошқаришнинг самарали бўлиши кўп жиҳатдан бошқаришни амалга оширишга масъул бўлган кадрлар, уларнинг сиёсий етакчилиги ва ташкилотчилик қобилиятларига боғлиқдир. Собиқ шўро даврида кадрлар сиёсатида бир-бирига зид 2 тенденция мавжуд бўлган:
1) Кадрлар корпусида турғунлик ҳолатлари.
2) Миллий раҳбар кадрларга ишонмасдан, тез-тез алмаштириш тенден-цияси.
Президент Ислом Каримов 1996 йили Вазирлар Маҳкамасида республика раҳбар ходимлари билан ўтказилган йиғилишда ва 2000 йил 11 февралда Олий Мажлис 2-чақириқ, 1-сессияси, 2-йиғилишида сўзлаган нутқларида мамлакатимизда ўтказилаётган ислоҳотларнинг тақдири кўп жиҳатдан ана шу раҳбар кадрлар масаласига боғлиқлигини уқтириб ўтган эди. «Агар масъул кадрлар бу ислоҳотни теран англайдиган, жонкуяр, ватанпарвар бўлсалар, юртни, халқни ўйласалар, ислоҳот ким учун, нима учун қилинаётганлигини тушунсаккина ниятларимиз амалга ошади. Энг муҳими – авваломбор, эл-юрт манфаатларини кўзлаб, юрагидан ўтказиб фидойичасига ишлашга тайёр бўлганлар, сувдай, ҳаводай керак», деган эди. Бизга ўтмишдан мерос бўлиб қолган иллатлар:
1. Социалистик боқимандалик тафаккури.
2. Корхона бошқарувининг тарқоқ тизими.
3. Унумсиз технологик жараён, ишлаб чиқаришнинг такрор усули.
4. Корхоналарда малака ошириш ва ишчи, мутахассисларни ўқитишнинг тарқоқ тизими...
Жамиятда сиёсий лидерларнинг ўзига хослиги қуйидагилардан иборат:
1. Демократик лидер.
2. Либерал лидер.
3. Тоталитар лидер.
Президент Ислом Каримов халқ депутатлари қашқадарё вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида (1998 йил 3 июнp) сўзлаган нутқида «Ислоҳотларнинг моҳиятини, аввало раҳбарнинг ўзи яхши тушуниши зарур. У масъул бўлган ҳудуднинг муаммолари, эҳтиёжларини чуқур англаб, катта ва кичикнинг ишончини қозониб, уларни рози қилиб, ўзининг амалий ишлари билан эл-юрт хизматига муносиб бўлиб ишлаган тақдирдагина халқни ўз изидан эргаштириши мумкин», деган эди. Ўзбекистон шароитида ислоҳотларнинг самарали кечишида раҳбарнинг шахс сифатидаги фазилатлари муваффақиятнинг 73% ни таъминласа, қолган 27% эса, касбий жиҳатлари билан белгиланиши қайд этилади.
Бу борада, раҳбар фазилати ҳақида академик Иброҳим Мўминов шундай фикр билдирган эди: «Раҳбар 3 масалада қатъий бўлиши керак. Шунга амал қилган бошлиқнинг раҳбарлик фаолияти боқий бўлади. Бу ишда:
1) ҳалоллик; 2) ростгўйлик; 3) изчил фидоийликдир.
Сиёсий лидер мазмун ва моҳиятига кўра 3 га бўлинади:
1) бошқарувдаги сиёсий етакчилик; 2) доимий сиёсий етакчилик; 3) ишби-лармонлик.
Сиёсий етакчининг функциялари ҳам 3 га бўлинади:
1) мафкуравий; 2) ташкилий; 3) сиёсий.
Бугун ХХI асрга келиб раҳбар қуйидаги хислатларга эга бўлиши талаб этилади: 1) Шахсий; 2) амалий; 3) профессионал.
1. Шахсий хислатлар (Раҳбарнинг шахсий хусусиятлари):
1) ижтимоий манфаатларни ўз шахсий манфаатларидан юқори қўйиши.
2) Адолатпарварлик.
3) Ўз қўл остидагиларга ҳурмат билан қараш, инсонпарвар ва ғамхўр бўлиш.
4) Камтарлик ва очиқ чеҳрали бўлиш.
5) Меҳнат жамоасида қулай руҳий муносабатларни вужудга келтириш.
6) Одамлар билан осонликча тил топиша олиш.
7) Мустақил фикр эгаси бўлиш.
8) Умумий маданият савиясининг юксаклиги, воизлик маданияти билан ички ва ташқи маданиятнинг уйғун бўлиши.
9) Босиқ бўлиш.
10) Ўзига ишонч.
11) Ўз-ўзига талабчан бўлиш.
12) Билимдонлик.
13) Ташкилотчилик.
14) Раҳбарликка хос хотиранинг бўлиши. Ходимларни имкон қадар исм-шарифи билан сўраш.
15) Ишга ҳар доим яхши кайфиятда келиб-кетиш[23].
2. Амалий хислати (Раҳбарнинг ишдаги амалий хусусиятлари):
1) Фикрининг тиниқлиги, ўзининг овози, нутқи, ҳиссиётини бошқара олиши, тетиклик.
2) Янгиликни қабул қила билиш, янгича замонавий технология ва механизмларни ўрганиб олиш, уни амалиётга татбиқ этиш.
3) Ташкилотчилик қобилияти.
4) Ўз сўзи устидан чиқа билиш.
5) Ташаббускорлик.
6) Ишбилармонлик.
7) Тадбиркорлик.
8) Объективлик.
9) Касб одоби ва маданиятига амал қилиш.
10) Касбий ўз-ўзини тарбиялаб бориш ва ҳоказо.
3. Профессионал хислати:
1) Ўз касбига қизиқиш.
2) Ишлаб чиқаришни билиш.
3) Кадрларга эътибор бериш.
4) Ўз малакасини оширишга интилиш.
5) Ишбилармонлик.
6) Тадбиркорлик.
7) Касбий изланувчанлик, касбий кузатувчанлик.
8) Касбий ўзини-ўзи тарбиялаб бориш.
9) Узлуксиз касб маҳоратини ошириб бориш.
10) Жамоада уюшқоқлик ва ҳамжиҳатликни таъмин этиш.
11) Онгли интизом ва ўзаро ҳурматни йўлга қўйиш.
12) Сўз эркинлигини қарор топтириш.
13) Тежамкорлик ва вақтдан унумли фойдаланишга эришиш.
14) Ўз қадр-қимматини сақлаб бориш.
15) Ҳар доим касб одоби, маданиятига амал қилган ҳолда ижодкорлик ва ташаббускорликни ривожлантириб бориш.
Шахс ва раҳбар масъулияти қуйидагилардан иборат:
1. Шахсий маданият – бу энг аввало инсоннинг ўзига нисбатан бўлган талабчанлигидир.
2. Оила олдидаги масъулият – маданият ва масъулият асослари, энг аввало оилада шаклланади.
3. Жамоа олдидаги масъулият. Жамоадаги раҳбар ходим масъулияти:
1) Мутахассисликни тўғри танлаш.
2) Уларнинг вазифасини бажариш учун шароит яратиб бериш.
3) Иш жараёнини мунтазам назорат қилиб туриш.
4) Иш натижаларига одил, холисона баҳо бериш, жамоа аъзоларини маънавий ва моддий рағбатлантириш, тақдирлаш ва жазолаш каби.
4. Ватан ва миллат олдидаги масъулият.
5. Инсоният олдидаги масъулият («Мулоқот». 2001, № 3, 5-бет).
Ҳукуматимиз томонидан мамлакатнинг ХХI аср ёш раҳбарларини тайёрлашга қаратилган қатор дастурлар ишлаб чиқилган. Жумладан, «Умид» жамғармаси дастури – Президентнинг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш дастуридан энг машҳури ҳисобланади. Шунингдек, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» (1997), «Соғлом авлод давлат дастури» (2001) каби дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар бугунги кунда амалиётда ўз ифодасини топмоқда.
Сиёсий бошқаришнинг асосий тамойиллари.
Сиёсий бошқаришнинг самарали олиб борилиши ва унинг муваффақияти кўп жиҳатдан бу соҳада мавжуд бўлган тамойилларга оғишмай амал қилишга ва унинг натижаларига боғлиқдир. Бундай тамойиллар турлича бўлиб, уларнинг ҳар бири сиёсий бошқаришнинг ташкил этилиши, уни амалга оширишнинг зарурлиги ва муқаррарлиги билан талабларга қатъий риоя қилиш зарурлигини ифода қилади. Сиёсий бошқаришда амал қиладиган тамойилларга асосланиш натижасида бошқарув ишининг тўғри ташкил этилишига муваффақ бўлинади. Сиёсий бошқаришнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
1. Объективлик ва субъективлик тамойили[24]. Сиёсий бошқаришнинг бу тамойили қайси мамлакатда ва қандай шароитда амалга оширилишидан қатъий назар, у жамиятнинг яшаши ва ривожланиши учун объектив эҳтиёж бўлиб ҳисобланади. Сиёсий бошқаришда объективлик тамойилининг моҳияти жамият ривожланишининг объектив қонуниятлари кучини ҳисобга олишни билдиради. Сиёсатнинг ҳар бир субъекти бошқариш ишларини амалга оширишда жамият ҳаётида амал қиладиган объектив қонуниятларни ва уларнинг ҳаракат йўналишларини билиб олиши талб этилади.
Сиёсий бошқаришда субъективликнинг моҳияти сиёсат субъектларининг фаолияти билан белгиланади. Субъективлик сиёсий бошқаришга субъектив ёндашишни билдиради. Сиёсий бошқаришда сиёсат субъектлари турлича қатнашади. Масалан, давлат бошқарувида сиёсат субъектлари давлат аппарати ходимларининг ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида иштирок этишини англатса, сиёсий партияларнинг бошқариши эса, бошқаришда ҳар бир партиянинг партия ҳаётига доир ишларни бошқаришдаги иштирокини англатади. Сиёсий бошқаришда объективлик ва субъективликнинг моҳияти субъективизмга батамом тескаридир.
Субъективизм – сиёсий бошқариш жараёнида объектив қонуниятлар кучини менсимаслик ёки уларга эътибор бермасликдан иборат. Субъективизм бошқаришни издан чиқаришга, жамият ҳаётида стихиялиликнинг авж олишига сабаб бўлади.
2. Асосий звено тамойили. Жамият ҳаётида рўй берадиган муаммоларнинг барчасини бир вақтнинг ўзида бажариш мумкин эмас. Бу муаммоларни ҳал этиш учун зарур бўлган вазифаларни аниқ белгилаб олиш лозим. Сиёсий бошқаришда белгиланган вазифаларнинг кетма-кетлигини, биринчи ва иккинчи навбатда бажарилиши зарурлигини эътиборга олиш лозим.
Асосий звено тамойили, бир томондан, сиёсий бошқариш ва уни ташкил этишга доир вазифаларни, иккинчи томондан эса, жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларни ҳал этишни талаб қилади. Асосий звено тамойили долзарб вазифалар орасидан асосийларини биринчи навбатда ҳал қилишга бутун эътиборини қаратишни, куч ва имкониятларини ишга солишни тақозо этади. Баъзан шундай долзарб муаммоларни тезда бажаришга тўғри келадики, уни асло кечиктириб бўлмайди. Ана шу муаммоларни ҳал қилиш сиёсий бошқариш ва сиёсий раҳбарликнинг қандай ташкил этилишига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади.
Асосий звено тамойилининг муҳим талабларидан бири – бу ҳал қилиниши зарур бўлган вазифаларнинг умумий занжиридаги ҳар бир бандни маҳкам ушлаб туришни, бу бандларнинг ҳар бири ўзаро қанчалик боғлиқ эканлигини билиб олишни ва қайси пайтда қандай банднинг муҳим эканлигини ўз вақтида аниқлаш зарурлигини тақозо этади. Асосий звено тамойилининг талаблари Президент Ислом Каримовнинг «Буюк мақсад йўлидан оғишмайлик», «Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари», «Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда» каби асарларида, нутқ ва мақолаларида ўз ифодасини топган.
3. Ҳудудий тармоқ тамойили. Бошқаришнинг барча турлари каби сиёсий бошқариш ҳам ҳудудий-тармоқ тамойили талабларига қатъий амал қилишни талаб этади. Сиёсий бошқаришда бу тамойилнинг моҳияти жамият ҳаётига сиёсий раҳбарликни амалга оширишда ҳудудлар ва тармоқларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олишни тақозо этади. Бунинг маъноси шундаки, бошқаришда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос шароитлари, уларда мавжуд бўлган имкониятлардан келиб чиққан ҳолда ижтимоий ҳаёт соҳаларининг турли тармоқларида ишни ташкил қилиш ва унинг самарали бўлишига эришишни билдиради.
Сиёсий бошқариш ва раҳбарлик бошқариш ишларини ҳудудлар ва тармоқлар бўйича ташкил этиш ҳамда амалга оширишни англатади. Ҳудудий-тармоқ тамойилининг моҳияти бошқаришда бу икки томоннинг ҳеч бирига устунлик берилмаслигини ифодалайди. Ҳолбўқи, бошқаришнинг бу икки томони ўзаро боғлиқ ҳолда ташкил қилиниши ва амалга оширилиши лозим. Сиёсий бошқаришнинг ҳудудий-тармоқ асосида ташкил этилиши ҳозарги кунда дунёнинг барча мамлакатлари учун умумий ҳодисадир. Бироқ уни амалга оширишниг усуллари, воситалари ҳар бир мамлакатнинг шарт-шароитларидан келиб чиқади. Мамлакатимизда бу тамойил ҳудудий бошқаришда президентлик, ҳокимликлар ҳамда халқ депутатлари кенгашлари орқали амалга оширилса, тармоқлар бўйича бошқариш эса вазирликлар ва уларнинг жойлардаги бўлимлари орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Конституциясида сиёсий бошқариш механизмлари ва уларнинг ваколатлари қонунлар асосида белгилаб берилган.
4. Масъулиятни ҳис қилиш тамойили. Сиёсий бошқаришда бу тамойилнинг моҳияти раҳбар кадрлар ва кенг жамоатчилик олдига қўйилган вазифага ўта масъулият билан ёндошиш зарурлигини ифодалайди. Бу зарурият, аввало, жамият ривожланишининг эҳтиёжларидан келиб чиқади. Жамият ўз-ўзича ривожланмагани сингари, унда бошқариш ишларининг ташкил этилиши ва олиб борилиши ҳам унга масъулият билан ёндошишни тақозо этади. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов раҳбарнинг ўз вазифасига масъулият билан ёндашишнинг аҳамияти ҳақида гапириб: «...биз кадрларнинг топширилган вазифа учун жавобгарлигини қаттиқ назорат остига олишимиз керак. Токи, ҳар бир раҳбар жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар учун масъул эканини теран ҳис этсин» (Асарлар, –Т.3, 13–14-б.).
Президент Ислом Каримов 2000 йил 11 февралp куни 2-чақириқ ЎзР Олий Мажлисининг 1-сессияси 2-йиғилишида сўзлаган нутқида ҳам шу масалага алоҳида эътибор қаратиб, қуйидаги фикрларни баён этган эди: «...ҳозирги шароитда, ўта масъулиятли бир даврда, ҳаёт мураккаблашиб, халқаро аҳвол, ички ва ташқи вазият тобора кескинлашиб бораёган бир пайтда аввало раҳбарларга, биринчи навбатда энг юқори вазифаларда ўтирганларга, жумладан, ҳукумат аъзоларига, бир сўз билан айтганда, етакчилик вазифасини ўз зиммасига олган шахсларга замон талаблари кундан-кунга ошиб бораётганини пайқаш қийин эмас» (Асарлар, –Т.8, 357- б.).
Масъулият ҳисси бошқарув ходимлари олдига юксак талабларни қўяди: сиёсий раҳбар, лидер ўзида шахсий, амалий ва профессионал хислатларни (биз бу ҳақда олдинги саволда гапириб ўтган эдик) мужассам этмоғи даркор. Умуман, масъулиятни ҳис этиш раҳбар кадрларнинг жамият олдидаги жавобгарлигини чуқур англашни акс эттиради. Ҳар бир раҳбар ходим жамият олдида ўзига топширилган иш учун шахсан жавобгардир...
5. Ворислик тамойили. Бу тамойилнинг моҳияти сиёсий бошқариш жараёнида бўладиган ўзгаришларда узвийлик бўлишни тақозо этади. Сиёсий бошқаришдаги узвийлик, бир томондан бошқарув органлари ва ташкилотлари тизимида намоён бўлса, иккинчи томондан эса, сиёсий бошқаришга масъул бўлган раҳбар кадрлар фаолиятида акс этади.
Ворислик тамойили сиёсий ҳокимиятларнинг ўзгариши, бошқариш тизимидаги кадрларнинг алмашиниши билан жамиятда амалда бўлиб келган бошқариш тизимини ёки бошқариш услубларини батамом ўзгартириб, уни янгидан бошлашни эмас, балки бошқариш соҳасида қўлланиб келинган йўлни давом эттиршни, унга айрим ўзгаришлар киритиб боришни ифодалайди. Ворислик тамойилининг бу талабига амал қилмаслик жамиятда кўплаб нохушликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Бу талабга бошқарувнинг юқори бўғинларида амал қилмаслик жамият учун жуда катта салбий оқибатларни келтириб чиқаради.
Ворислик тамойили талабларига амал қилмаслик кўпинча давлат тўнтаришлари қилинганда ёки сиёсий ҳокимиятларга реакцион, фашистик кучлар келганда рўй беради. Бундай кучлар одатда бошқариш ва раҳбарликни амалдаги конституцияни бутунлай бекор қилиш, мамлакатнинг аввал давом этиб келган сиёсий йўлини ўзбошимчалик билан ўзгартириш, демократияни тақиқлаш сингари сиёсий ишлардан бошлайдилар. Кейинги йилларда Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги, айниқса, Яқин Шарқдаги айрим мамлакатларда рўй берган давлат тўнтаришлари натижасида бошқариш соҳасида рўй берган ўзгаришлар бунга мисолдир.
Ворислик тамойилининг моҳияти ва унинг зарурлигини Президент Ислом Каримов қуйидагича таърифлайди: «Янги уй қурмай туриб, эскисини бузма, дейишади бизда. Ҳар қандай ҳолда ҳам биз ўзимизни боқиб, тўйдириб келган нарсаларни вайрон қилишга берилиб кетишга ҳаққимиз йўқ»[25].
Ҳозирги дунёда етакчилик ривожланишининг янги тенденциялари.
Ҳозирги дунёда етакчилик ривожланишида 5 та тенденция шаклланди:
1. Миллий етакчилар глобал муаммоларни эндиликда четлаб ўта олмайдилар. Улар ўз ички сиёсатларини умумжаҳон, глобал жараёнининг бир қисми сифатида қарашлари лозим бўлади.
2. Норасмий етакчиларнинг роли ва таъсири ортиб боради.
3. Етакчилар фаолияти иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга кўпроқ жалб қилинаяпти. Бу – етакчи фаолияти билан боғлиқ равишда у ёки бу миллат турмуш даражасининг ортишида намоён бўлаяпти, ўз навбатида бу фаолият давомийлиги ҳам ортаяпти.
4. Етакчи – қаҳрамон ва етакчи – анти-қаҳрамон каби сиёсатчиларнинг пайдо бўлиши эҳтимоли камаймоқда[26].
5. Ҳокимиятлар бўлиниши ва фуқаролик жамияти чегараларининг кенгайиши ҳисобига сиёсий етакчи ҳокимияти ҳам чекланаяпти.
Ҳар бир мамлакатда етакчилар, яъни сиёсий лидерларни етиштириб берувчи кадрларни тайёрлаш тизими мавжуд. У жамият сиёсий тизими мақсадлари, сиёсий мафкура қадриятлари билан чамбарчас боғлиқ. Шунга кўра кадрлар тайёрлаш тизимини 3 турга ажратиш мумкин:
1. Либерал-демократик тизим. У ўз навбатида 2 кўринишда мавжуд:
1) Fарбий либерал-демократик тизим.
2) Шарқий либерал-демократик тизим.
2. Тоталитар тизим. Бу тизимда етакчига, тизимга ва мафкурага содиқлик алоҳида қадрланади. Ушбу режим ХХ аср маҳсули. Унга фашистик режим ва социалистик давлатларнинг баъзиларини киритиш мумкин. Тоталитар режим авторитар режимнинг энг кескин шаклидир.
3. Теократик тизим. Диний мафкурага амал қиладиган мамлакатларда мавжуд.
Умуман, сиёсий етакчининг ижтимоий аҳамияти тўғридан-тўғри сиёсий маданият даражаси ва омманинг фаоллиги билан боғлиқдир. Фаол сиёсий маданиятнинг, барқарор демократик анъаналарнинг мавжудлиги, давлат томонидан назорат қилинмайдиган фуқаролик жамияти ва сиёсий мухолифатнинг борлиги заиф етакчилар учун имкониятларни камайтиради, турли хил ўзбошимчаликнинг, ҳокимиятни суистеъмол қилишнинг олдини олади ва шу билан бирга сиёсатда индивидуал қобилиятлар ва талантларни намоён қилишга кенг йўл очиб беради.
Лидер шахсларнинг шаклланганлиги даражасини характерловчи энг муҳим фазилатлар эса қуйидагилардан иборат: 1) ақлий зукколик; 2) ҳуқуқий комиллик; 3) ахлоқий етуклик; 4) меҳнатга ҳалол муносабат; 5) етук маданий савия; 6) профессионал ифтихор; 7) миллий ва умуминсоний ғурур.
Жамиятда лидер шахсларнинг сиёсий маданияти ижтимоий ҳаётда фаол-лигига қараб уларни қуйидаги асосий типларга ажратиб кўрсатиш ҳам мумкин: шахс ва лидер типлари:
1. Сиёсатдан йироқ тип. Унинг сиёсатга бефарқлиги объектив ва субъектив омиллар билан узвий боғлиқлигини унутмаслик керак.
2. Сиёсий фаоллиги паст бўлган тип. Ёки бу бошқа сусткашлик типи ҳам дейилади.
3. Сиёсатга ўртача аралашадиган тип. Ёки бу индефферентик тип ҳам дейилади. Бу энг кўп тарқалган тип. Лекин вазиятга қараб иш кўрувчи ҳам бўлиши мумкин.
4. Шахснинг тўлароқ сиёсий типи. Маълум сиёсий партияларга аъзолиги.
5. Шахснинг арбоб, ходим типи. Ёки фаоллик типи ҳам дейилади. Бунда у сиёсий партияларга кўпроқ вақтини ажратади. Масалан, депутатлар.
6. Профессионал сиёсатчи тип. Бутун ҳаётини сиёсий мансаб йўлига сафарбар қилиб, сиёсий арбоблар сафидан жой олади.
7. Шахснинг энг юқори сиёсий раҳбар типи. Бу сиёсий етакчи бўлган шахсдир. Жуда катта ташкилотчилик қобилиятига эга бўлади. Ёки аксинча бўлиши ҳам мумкин.
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Тошкент: «Ўзбекистон», 2003, 4-12 бетлар.
2. Каримов И.А. Амир Темур фахримиз, ғуруримиз. - 5-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 1996, 186-187 бетлар.
3. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Асарлар, 6-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 1998, 149-158 бетлар.
4. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Асарлар, 7-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 1999, 383-389 бетлар.
5. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт-пировард мақсадимиз. 8-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 2000, 332-334 бетлар.
6. Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси, халқ эътиқод ива буюк келажакка ишончидир. 8-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 2000, 495-496 бетлар.
7. Каримов И.А. Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг аосий йўналишлари. «Халқ сўзи», 2002 йил 30 август.
8. Каримов И.А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дуне билан ҳамкорлик йўли. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ўн биринчи сессиясидаги нутқи. «Халқ сўзи» 2003 йил 25 апрел.
9. Каримов И.А. Тинчлик хавфсизлигимиз ўз куч-қуватимизга ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боглиқ. Т.: «Ўзбекистон», 2004. 400-бет.
10. Каримов И.А. Империя даврида иккинчи даражали одамлар, деб ҳисоблашар эди. Т.: «Ўзбекистон», 2005. 64-бет.
11. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т.: «Ўзбекистон», 2005, 96-бет.
12. Каримов И.А.Янги ҳаётни эскича қара шва ёндашувлар Билан қуриб бўлмайди. Т.: «Маърифат» газетаси, 2005 йил 19 февраль.
13. Каримов И.А. Азим пойтахтимиз ҳар жиҳатдан гўзал ва обод бўлсин. Президент Ислом Каримовнинг Ҳалқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқарии сессиясидаги нутқи. «Ҳалқ сўзи», 2005 йил 23 апрель.
14. Каримов И.А. “Ўзбек халқи хеч қачон, хеч кимга қарам бўлмайди”. Т. “Ўзбекистон”, 2005.
15. Азизхўжаев А.А. Мустақиллик: курашлар, изтироблар, қувончлар, «Академия» нашриёти, 2001.
16. Аристотель. Политика, Соч. Т. 4. – М.: «Мысль» 1983.
17. Дубков В.В. Политология (Основы политических знаний). Учебник. Т.: «Меҳнат», 2004. 3-16-бетлар.
18. Левитин Л. Ўзбекистон тарихий бурулиш палласида, Т.: «Ўзбекистон» - 2001.
19. Макиавелли Н. «Ҳукмдор» - «Жаҳон адабиёти». 2002 йил, сентябр, 105-148 бетлар.
20. Низомулмулк. Сиёсатнома ёки Сияр ул-мулк. – Тошкент: «Адолат», 1997.
21. Темурнома. – Тошкент: 1990.
22. Темур тузуклари. Тошкент: 1991.
23. Отамуратов С., Эргашев И., Акромов Ш., Кодиров А. Политология (Ўқув қўлланма) – Тошкент: «Ўзбекистон», 1999, 14-40 бетлар.
24. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Тошкент: «Ўзбекистон», 2000, 66-67 бетлар.
25. Пугачёв В.П., Соловьёв А.И. Политологияка кириш. Т.: «Янги аср авлоди», 2004, 121-142-бетлар.
26. Гулямов С.С. Основы нашей уверенности «Труд», 2005 11 март.
27. Гулямов С.С. Феномен экономического прорўва «Труд», 2005 6 апрель.
28. Гулямов С.С. Климат для инвесторов «Труд», 2005 26 апрель.
29. Алиев Б.А., Рафиқов Ғ.А., СултоновТ.,Раҳмонов Б. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанидан ўқув қўлланма. 2005 Тошкент.
30. Бекмуродов А. Ш. , Алиев Б., Бобоев А ва б. Ўзбекистонда парламентаризим тараққиёти. Тошкент. 2005.
31. Т. Султонов, А. Ҳайитов. Демократик жамият сари: парламент сайловлари ва сиёсий партиялар. ТДИУ 2005й.
32. Б. Алиев ва б. Парламентаризм тараққиёти бўйича тест саволлари. ТДИУ 2005.
VII- МАВЗУ. СИЁСИЙ ОНГ, СИЁСИЙ МАДАНИЯТ ВА СИЁСИЙ МАФКУРАЛАР (2-соат)
РЕЖА:
1. Сиёсий онг тушунчаси, манбаи ва функциялари.
2. Маданий сиёсат ва унинг ривожланиш хусусиятлари
3. Сиёсий мафкура тушунчаси, функция ва асосий йўналишлари.
Сиёсий онг – сиёсий фан категорияларидан бири ҳисобланади. У ўзининг моҳияти, манбаи, функцияларига кўра иқтисодий, ҳуқуқий, фалсафий, ахлоқий, эстетик, диний онгдан фарқ қилади.
Сиёсий онг – сиёсий борлиқнинг идрок қилинишидир. Кишилар мавжуд сиёсий воқелик билан қаноатланиб қолмайдилар. Улар ҳамиша бу воқеликни билишга, англашга ва уни ўзгартиришга интиладилар. Кишиларнинг ана шу сиёсий борлиқ ҳақидаги билимлари, қарашлари, тасаввурлари уларнинг сиёсий онгини ташкил этади.
Сиёсий онг – сиёсий борлиқнинг субъектив акс этишидир. У сиёсий воқеликни қандай бўлса, шундай, холисона тарзда, бўямасдан, бўрттирмасдан, мутлақлаштирмасдан акс эттиради. Бироқ, сиёсий онг сиёсий воқеликни ойна каби қандай бўлса, шундай, механик тарзда, жонсиз акс эттирмайди. У сиёсий воқеликнинг сир-асрорига «кириб» борувчи, ундан илгарилаб кетувчи, ижтимоий сиёсий жараёнларнинг ўзгариши ва ривожланишини башорат қилувчи ва акс этиришдир. Сиёсий онг – жамиятнинг сиёсий ҳаёти ва унинг барча бошқа соҳаларига катта таъсир кўрсатишга қодир бўлган ижтимоий ҳодисадир. Бундан ташқари, алоҳида олинган кишиларнинг ҳам, жамият ижтимоий-сиёсий бирлашмаларининг ҳам хулқ-атвори ва фаолиятларининг характери кўп жиҳатдан сиёсий онгнинг шаклланиши ва ривожланиш даражаларига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам ижтимоий жараёнларни сиёсий бошқариш амалиётида, ҳам жамиятнинг, ҳам уни ташкил этувчи индивидлар, ижтимоий гуруҳлар, қатламларнинг сиёсий онги ҳолатини ҳисобга олиш ўта муҳимдир. Бу ўринда ҳокимиятлар, сиёсий партиялар ижтимоий-сиёсий мувозанатни сақлаб туришга имкон берадиган, давлатнинг ижтимоий тараққиёти эҳтиёжларини тўла ифода этадиган сиёсий онгни шакллантириш ва ривожлантиришга интилишлари зарур бўлади.
Сиёсий онг кўпинча сиёсий тасаввурлар йиғиндисидан иборат бўлади. Онгсиз, тасаввурларсиз кишилик жамияти бўлмаганидек, сиёсий онгсиз, тасаввурларсиз сиёсий соҳанинг бўлиши ҳам мумкин эмас.
Сиёсий онг нафақат гуруҳий, балки индивидуал характерга ҳам эга. У аниқ тарихий шарт-шароитнинг, муайян омиллар таъсирининг маҳсулидир[27].
Сиёсий онгнинг шаклланиши ва ривожланишида қуйидаги манбалар асосий омил бўлиб хизмат қилади.
Биринчи манба – инсоннинг оилавий муҳити. Сиёсий ғоялар ва ҳиссиётлар унга оиладаги тарбия орқали берилади. Бунга тўғри келувчи ижтимоий-руҳий қарашлар – сиёсий онгнинг пойдеворини барпо этади. Унинг негизида эса фуқаро шахси шаклланади.
Иккинчи манба – бу кенг маънодаги ахборотдир. У инсон онгига ҳам муомала, ҳам оммавий ахборот воситалари (телевидения, радио, матбуот) орқали «кириб» боради.
Учинчи манба – бу индивиднинг шахсий тажрибасидир. Шахсий тажриба олинган билимни рад қилади ёки тасдиқлайди. Бироқ, у ҳар қандай ҳолатда ҳам сиёсий онгнинг шаклланиши ва ривожланиши жараёнига муҳим таъсир кўрсатади.
Юқорида қайд этилган манбалар инсонга сиёсат дунёсини таҳлил этишга ва унга нисбатан муносабатини белгилаб олишга имкон берувчи билимлар йиғин-дисини ташкил этади.
Демак, воқелик ўзидан-ўзи сиёсий онг орқали баҳоланмайди. Унинг қабул қилиниши кишиларнинг аввалги эътиқодлари ва манфаатларига ҳам боғлиқдир.
Сиёсий онг якка ҳолда эмас, балки ижтимоий онгнинг бошқа шакллари: иқтисодий қарашлар, фалсафий таълимотлар, ҳуқуқий назариялар ва меъёрлар, ахлоқий қонуниятлар, эстетик қадриятлар билан ўзаро боғлиқ ва биргаликда ҳаракат қилади.
Энди сиёсий онгнинг функциларини кўриб чиқамиз. У ҳам ижтимоий онг-нинг бошқа шакллари каби бир қатор функцияларни бажаради. Бу функцияларга қуйидагилар киради:
1. Билиш-ахборот бериш функцияси. Кишилар эртами ёки кечми, хоҳ-лайдими ёки йўқми, аммо муқаррар равишда сиёсат дунёсига дуч келади. Улар бу соҳа билан шуғулланишни хоҳламасаларда сиёсат улар билан бари бир «шуғулланади» У кишиларнинг ҳаётига ва тақдирига давлат, партиялар ва бошқа жамоат ташкилотлари орқали таъсир кўрсатади. Сиёсат кишиларга сиёсий ахборот кўринишида «кириб» боради.
2. Баҳолаш функцияси. Сиёсий онг социал-сиёсий воқеликни нафақат билади, изоҳлайди, балки, уни баҳолайди. Кишилар у ёки бу сиёсий ҳодисалар ва воқеаларни англаш жараёнида, уларга ўз муносабатларини билдирадилар, ўзлари учун муайян хулосаларни чиқарадилар. Айнан сиёсий воқеликни баҳолаш асосида кишилар ўзларининг сиёсий қарашларини, эътиқотларини, позицияларини, қизиқишларини шакллантирадилар.
3. Йўналтириш функцияси. Сиёсий онг кишиларга ўзларини жамият ва давлат олдида нафақат бурчларга, мажбуриятларга, балки муайян ҳуқуқлар, эркинликлар ва сиёсий манфаатларга эга бўлган фуқаролар эканликларини англашга ёрдам беради. Ўз навбатида фуқаролик ўзини-ўзи идрок этиш кишиларни социал воқеликни бўш, бир томонлама англашдан ижтимоий-сиёсий ҳаётда аниқ ва фаол иштирок этишга ундайди. Бу билан сиёсий онг ўзининг йўналтирувчилик функцияси орқали кишиларнинг аниқ сиёсий хулқ-атворини, ўзларининг социал сиёсий манфаатларини ҳимоя қилишлари учун ижтимоий ҳаётда иштирок этишлари, сиёсий партияларга, жамоат ташкилотлари ва бошқа сиёсий уюшмаларга ўзларининг ҳам фикрлари билан бирлашишлари зарурлигини уйғотади.
4. Тартибга солиш функцияси. Сиёсий онг воқеликни идрок этиш асосида ҳамда унинг томонидан ишлаб чиқилган сиёсий ғоялар, меъёрлар, тасаввурлар ва эътиқотлар негизида кишиларнинг ижтимоий хулқ-атворларини тартибга солади.
Сиёсий онгнинг тартибга солиш функциясига эҳтиёж жамият тараққиёти-нинг кескин бурилиш босқичларида, инқирозли даврларида мислсиз равишда ортади. Айнан сиёсий тизимнинг самарадорлиги, воқеаларнинг ривожланиш йўли, ижтимоий-сиёсий ўзгаришларнинг йўналтирилганлиги жамият кенг қатламлари-нинг сиёсий онгига, «юқоридагилар»нинг сиёсий кўрсатмаларига боғлиқ бўлади.
Шундай қилиб, сиёсий онг – социал субъектлар (индивидлар, гуруҳлар, синфлар, ижтимоий бирликлар)нинг ижтимоий ҳаётнинг сиёсий соҳаси хақидаги билимлари, тасаввурлари ва баҳолашларининг йиғиндисидан иборатдир. У бир қатор вазифаларини билиш, баҳолаш, йўналтириш, тартибга солиш каби функцияларни бажариш билан жамият ҳаётида муҳим ролp ўйнайди, уни ҳаракатга келтиради, ўзгартиради.
Сиёсий онгнинг даражалари ва шакллари
Сиёсий онг – бу фавқулодда мураккаб ва кўп қиррали ҳодисадир. У турли-туман даражалар ва шаклларда, аввало, махсус ва оммавий сиёсий онг шаклларида мавжуд бўлади.
Махсус сиёсий онг - бу қоида бўйича, мафкуравий жиҳатдан бир хил бўлган онгдир. Дастлаб у кам сонли кишиларнинг мулки ҳисобланади. Унинг ташувчилари – сиёсий партиялар ва бошқа сиёсий ташкилотлар ҳамда бирлашмалардир. Улар муайян йўналиш бўйича оммавий онгни шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган мақсадга мувофиқ фаолият зарурлигини белгилайди.
Махсус сиёсий онгда бош масала – ижтимоий гуруҳлар, қатламларнинг оддий вакиллари онгига муайян кўрсатмаларни, қоидаларни ишлаб чиқиш, ривожлантириш ва жорий этишдир.
Оммавий сиёсий онг жамият эҳтиёжларининг даражаси ва мазмунини бевосита ифода этади. У сиёсий воқелик ҳақидаги жамият билимларининг характерини ҳам акс эттиради. Бундай билимлар, бир томондан, турли мафкуралар орқали ишлаб чиқилади ва сиёсий маданиятда мустаҳкамланади. Иккинчи томондан эса ушбу билимлар ижтимоий гуруҳларнинг амалий фаолияти томонидан қўлга киритилади.
Оммавий сиёсий онг аниқ-тарихий ва ўзгарувчан характерга эгадир. У тез-тез кўтарилиш ва пасайиш даврларини ўз бошидан кечиради. Унга кўплаб омиллар: у ёки бу партияларнинг сиёсий йўли ва тактик-стратегик фаолияти, турли ижтимоий алғов-далғовлар, муайян тарихий вазиятнинг мазмуни ва бошқа воқеа, ҳодисалар ўз таъсирни ўтказиб туради.
Махсус сиёсий онг ва оммавий сиёсий онг ўзаро чамбарчас боғлангандир. Реал ҳаётда улар ўртасидаги алоқаларнинг турли вариантлари бўлиши мумкин.
Айрим вақтларда муайян сиёсий партия томонидан назарий ва амалий воз кечилган ва бартараф этилган қоидалар, урф-одатлар жамиятнинг сиёсий онгида узоқ вақтгача асорат сифатида сақланиб қолиши мумкин. Бу ҳолни кўплаб сиёсий арбоблар, донишмандлар таъкидлашган.
Тескари вазият ҳам бўлиши мумкин: оммавий сиёсий онгда у ёки бу сиёсий ҳаракатнинг, қандайдир сиёсий қарорни қабул қилишнинг зарурлиги эътироф этилади, махсус онг эса бунга тайёр эмас. Масалан, бирор мамлакатда кўп партиявийликнинг зарурлиги ҳақидаги ғоя олдиндан ўз тасдиғини топган бўлса ҳам, керак бўлган ташаббус ҳукмрон партия, давлат томонидан анча кечикиб қабул қилиниши мумкин.
Сиёсий онг назарий ҳамда эмперик даража ва шаклларга ажралади:
Назарий сиёсий онг – бу сиёсий характерга эга бўлган турли хилдаги ғоялар, концепциялар, қарашлардир. Унинг белгилари, яхлитлик, системалаш-ганлик, башорат қилишга қобилиятлилик.
Мазкур онг фан ва у ёки бу ижтимоий қатламларнинг қарашлари билан чамбарчас боғлангандир.
Сиёсий назариялар ва таpлимотларда қуйидаги муаммоларни тадқиқ этиш мақсад қилиб қўйилади: а) сиёсатнинг маъно-мазмунли кўринишлари; б) қонуний сиёсий тенденциялар ва жараёнлар; в) уларни келтириб чиқарадиган сабаблар; г) сиёсий позициянинг реал йўли; д) қонунчилик, маъмурий ва суд органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ҳақиқий ва келажакда содир бўладиган оқибатлари.
Назарий сиёсий онгнинг хусусияти – унинг иқтисодий, ҳуқуқий, ҳарбий-стратегик ва бошқа реаллик билан чамбарчас боғлиқлигидир. Сиёсий онгнинг ушбу шакли сиёсий назарияларнинг керакли сиёсий дастурлар, декларациялар ва доктриналар бўлиб шаклланганлиги билан ҳам фарқ қилади.
Амалиётга жорий этиладиган ушбу дастурлар, декларациялар ва доктриналар сиёсий онгни сиёсатнинг етакчи элементи сифатида мустаҳкамлаб қўядилар. Сиёсий муносабатлар ва сиёсий институтлар, ташкилотлар ва муасса-саларнинг характери ўз навбатида бу элементга боғлиқдир.
Назарий онг даражаси ва шаклида сиёсатни англаш қуйидаги имконият-ларни яратади:
а) унинг муҳим мақсадлари, ҳам фундаментал (стратегик), ҳам кундалик (тактик) вазифаларни белгилаш ва ҳал этишга;
б) уларга эришишнинг восита ва усулларини аниқлашга;
в) долзарб муаммоларни ҳал қилишда ташкилий-сиёсий жиҳатдан таъмин этишнинг йўналишлари ва йўлларини аниқлаб олишга;
г) сиёсий қарорлар ва мақсадли дастурларнинг бажарилиши устидан социал назоратга концептуал ёндашувларни ишлаб чиқишга;
д) амалий тажрибани ҳисобга олган ҳолда сиёсатга тузатишлар киритишга имкон беради.
Эмперик сиёсий онг – бу бевосита амалиётда, сиёсий жараёнда алоҳида кишиларнинг, майда ва йирик социал бирликларнинг жонли иштирок этишларига асосланган сиёсий онг даражаси ва шаклидир. У назарий сиёсий онгнинг замини бўлиб хизмат қилади.
Эмперик сиёсий онг – сиёсий воқеликни ҳиссиётлар, тасаввурлар, иллюзиялар, кечинмалар шаклида акс эттиради. У биринчидан, оммада сиёсат ва сиёсий арбобларга нисбатан жамоатчилик фикрини шакллантириш учун озуқа бўлиб хизмат қилади. Иккинчидан, жамият сиёсий маданиятининг маънавий негизи бўлиб хизмат қилади.
Сиёсий онг ижтимоий сиёсий онг ва оддий (кундалик) онг даража ва шаклларига ҳам эгадир.
Ижтимоий сиёсий онг – бу расмий сиёсат бўлиб ишлаб чиқиладиган, асосланадиган, амалга ошириладиган ва сиёсий муносабатлар тартибга солина-диган сиёсий онг даражасидир. Унинг ташувчилари – давлат институтларидир. Бу институтлар сиёсий муносабатларни турли қонун лойиҳалар, дастурлар, қарорлар, конституция ва уларнинг моддаларига тузатишлар ва бошқаларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш орқали амалиётга татбиқ этиш йўли билан тартибга солади.
Сиёсий онг учун сиёсий воқеликни оқилона - прагматик услубда идрок этиш – ҳокимиятни эгаллаш, қўлда ушлаб туриш жараёнида муваффақиятга эришишни мўлжаллаш ҳам характерлидир.
Оддий сиёсий онг – бу ижтимоий қатлам ёки кишилар гуруҳларининг кундалик ҳаётида бевосита пайдо бўладиган ғоялар ва қарашлар йиғиндисидир. У мазмунига кўра кўп жиҳатдан эмперик онгга ўхшашдир. Лекин, оддий онг эмперик онгдан фарқ қилади. У муайян мафкуравий ва назарий элементларга эгадир.
Оддий онгга равшан кўзга ташланадиган ижтимоий-руҳий белгилар – зиддиятлилик, ўзгарувчанлик, тизимга кирмаганлик, ҳиссиёт, кайфият, эҳтирослар хосдир. Бу унга ўзига хос динамиклик (тез ўзгарувчанлик) сиёсий вазиятнинг ўзгаришини аниқ ҳис этишни бахшида этади.
Сиёсий онгнинг оддий даражаси рационаллик, эмоционаллик, ҳаёт тажриба ва анъана, дақиқалик кайфият ва беқарор стереотипларнинг ўзаро боғлиқлиги билан фарқланади. Шунинг учун ҳам у беқарор, ҳиссиёт ва бевосита тажрибанинг ўзгаришига боғлиқ тебранишларга маҳкум.
Шундай қилиб, сиёсий онг фавқулодда мураккаб ва кўп қиррали ҳодисадир. У нафақат сиёсий воқеликни акс эттиради, балки уни яратади, ўзгартиради.
Сиёсий онг шаклланишининг асосий омиллари ва сиёсий тарбия
Сиёсий онг инсонда муайян ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий шарт-шароитлар негизида шаклланади. Бундай шарт-шароитлар мавжуд бўлмас экан, инсонда сиёсий онг шаклланмайди. У сиёсатнинг объектлигича қолаверади. Сиёсий онгнинг шаклланиши – мураккаб жараёндир. Бу жараён аввало, ижтимоий-сиёсий тартиботнинг мавжудлигига боғлиқдир. Жамиятда бундай муносабатлар мавжуд бўлмаса, мустахкамланиб борилмаса, инсонда сиёсий онг шаклланмайди. Агар жамиятда авторитар, маъмурий-буйруқбозлик сиёсий тизими ҳукмрон бўлса, у инсон сиёсий онгининг шаклланишига имкон бермайди. Аксинча, бу тизим инсонни қулликка маҳкум этади, уни ҳокимиятдан бегоналаштиради, биқиқлик, бефарқликни туғдиради, бошқарув аппаратларини халқдан узоқлаштиради.
Жамиятда демократик сиёсий тизимнинг мавжудлиги ва унинг мустаҳ-камланиб бориши – инсонда сиёсий онг шаклланишининг ҳал қилувчи шартидир. Бундай сиёсий тизим инсон сиёсий онгги ва фаолиятининг ривожланишига кенг имкониятлар яратади, уни рағбатлантиради. Жамият сиёсий тизими қанчалик демократик бўлса, инсон шунчалик сиёсий ҳаётда фаол иштирок этади.
Сиёсий онгнинг шаклланиши жамиятда фақат демократик сиёсий тизимнинг мавжудлиги билан белгиланмайди. У жамият иқтисодиёти тараққиёти халқнинг моддий фаровонлигига ҳам боғлиқ ҳолда шаклланади.
Жамият иқтисодиётининг юқори даражада тараққий этиши фуқаролик жамиятининг билимдон, малакали, касбий тайёргарликка эга бўлган бошқарув кадрлари корпусининг шаклланиши учун зарур база бўлиб хизмат қилади.
Иқтисодиётнинг тараққий этиши, халқнинг фаровонликка эришуви – сиёсий онг шаклланишининг асосий шартларидан биридир. Жамият қанчалик иқтисодий жиҳатдан тараққий этиб борса, идора қилишнинг демократик шаклларига шунчалик шароит яратилади. Халқ қанчалик бой ва бадавлат, фаровон яшаса, у шунчалик демократияни қўллаб-қувватлайди ва ҳимоя қилади.
Сиёсий онгнинг шаклланиши жамиятнинг маънавий-маърифий ривожла-нишига бевосита боғлиқ. Маънавий қашшоқ, саводсиз бўлган инсон жамият ва халқаро сиёсатдан йироқ бўлади. У сиёсий ҳаракатларнинг субъекти эмас, балки объекти бўлиб қолади. Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, жамиятнинг маънавий-маърифий соҳаси, инсоннинг маълумотлилик даражаси қанчалик юқори бўлса, у шунчалик сиёсий билимдон ва сиёсий йўналтирилган бўлади. Энг асосийси, демократик йўл, кўрсатмалар, хатти-ҳаракатларга мойил бўлади. Хусусан, мукаммал таълим инсоннинг сиёсий дунёқарашини кенгайтиради, сабр-тоқатли, меҳр-оқибатли бўлишга ёрдам беради, экстремистик ғояларга алоқадор бўлишдан сақлайди, сайлов компаниялари даврида унинг одил ва оқилона йўлни танлаш қобилиятини оширади. Юқори маълумотга эга бўлган шахс ҳукуматнинг қарорларини, кўрсатмаларини яхши англайди, сиёсий хабарларни чуқур билади, кенг доирадаги масалалар бўйича ўзининг мустақил фикрига эга бўлади. Инсон қанчалик маълумотли бўлса, унинг сиёсий баҳс-мунозараларда иштирок этиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади. У ўзини кичик бир мурват эмас, балки ҳукуматга таъсир кўрсатишга қодир инсон, деб ҳисоблайди. Индивид қанчалик маълумотли бўлса, у муайян жамоат ташкилотларининг фаол аъзоси бўлиши, ўзини ўраб турган ижтимоий-сиёсий муҳитга ишонч билдириши эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.
Сиёсий тарбия инсонни маънавий жиҳатдан камол топтиришнинг таркибий қисми бўлиб, уни амалга ошириш ниҳоятда мураккаб жараёндир. Сиёсий тарбия серқирра жараён сифатида инсон фаолиятида ижтимоий тарбиянинг таркибий қисми ҳисобланади. Меҳнат тарбияси, ахлоқий, сиёсий, ҳуқуқий, эстетик, ғоявий ва жисмоний тарбиялар ижтимоий тарбиянинг алоҳида шаклларидир. Ижтимоий тарбиянинг барча шакллари ўзаро боғлиқ ҳолда кечади ва ҳар бир кишига турлича таъсир кўрсатади.
Сиёсий тарбия ижтимоий тарбиянинг барча шакллари билан бир вақтда улар билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Сиёсий тарбия инсоннинг ўзи учун ҳам, унинг камол топиши ва ривожланиши учун ҳам ниҳоятда зарурдир. Сиёсий жиҳатдан яхши тарбияланган киши айрим ҳолларда учраб турадиган сиёсий эҳтиросларга берилиб кетмасдан ўзини тия олади, ҳар хил сиёсий ўйинлар, сиёсий бузғунчиликларга холисона баҳо беради, сиёсий жараёнлар ва сиёсий муносабатларга босиқлик билан қатнашади.
Давлат ўз ихтиёрида бўлган таълим тизими, оммавий ахборот воситалари ҳамда босма нашрлардан фойдаланиб, жамият аъзоларини сиёсий таъсирига тортишга ҳаракат қилади. Бу омиллар ўз навбатида фуқароларнинг сиёсий тарбиясига у ёки бу даражада таъсир этиб боради.
Сиёсий тарбия – жамият аъзоларида сиёсий онгни шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган назарий ва амалиё фаолият бўлиб, унинг ёрдамида сиёсий жараёнлар ва сиёсий муносабатларда бўладиган воқеа-ҳодисалар, ўзгаришларнинг моҳияти ва мазмуни жамият аъзолари томонидан у ёки бу даражада англаб етилади ва уларда сиёсатга онгли муносабатда бўлиш қолибиятлари шакллантирилади.
Жамият ўз аъзоларини сиёсий жиҳатдан тарбиялаш билан бирга улар олдига юксак мажбуриятлар ҳам қўяди. Бу масъулият жамиятнинг ҳар бир аъзоси томонидан чуқур ҳис этилмоғи керак. Хусусан, раҳбарлик лавозимидаги кишилар учун сиёсий тарбиянинг аҳамиятини ҳис этиш ниҳоятда зарурдир. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, «Раҳбарлик лавозимига кўтарилган кишиларнинг энг буюк, энг муқаддас вазифаси – уни тарбия қилган, билим берган, юксак мартабага олиб чиққан халқига сидқидилдан хизмат қилиш»дир[28].
Сиёсий тарбиянинг усуллари қуйидагилардан иборат:
1) ишонтириш; 2) жамият аъзоларига сиёсий таъсир этиш; 3) намуна бўлиш усуллари ва ҳ.к.
Сиёсий тарбиянинг воситалари: радио, телевидение, босма нашрлар, сиёсий адабиётлар, музейлар, сиёсий мавзуларга доир бадиий ва ҳужжатли филpмлардир.
Маданий сиёсат ва унинг ривожланиш хусусиятлари
Сиёсат ижтимоий ҳодиса сифатида жамиятнинг маданий ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. Унинг таъсирида жамиятнинг маданий ҳаётда рўй берадиган хилма-хил муаммолар ҳал қилинади ва муҳим ўзгаришлар қандай натижаларга олиб келишидан қатъий назар, у маданий сиёсатнинг жамият маънавий ҳаётида намоён бўлишини акс эттиради.
Маданий сиёсат – жамият субъектларининг маънавий ҳаёт соҳасидаги назарий ва амалий фаолияти, улар ҳаракатининг натижалари ва оқибатларидан иборат объектив жараёндир.
Маданий соҳадаги сиёсатни ишлаб чиқиш объектив зарурият ҳисобланади. Маданий сиёсат сиёсатнинг бошқа турлари, кўринишлари ва шакллари сингари ўзининг аниқ мазмуни, моҳияти ва хусусиятларига эга. Маданий сиёсатнинг мазмунида бўладиган ҳар қандай ўзгариш унинг моҳияти ва хусусиятларида акс этади.
Маданий сиёсат мазмунан кенг қамровли бўлиб, у бир томондан, жамиятнинг маданий ҳаётига дахлдор бўлган масалаларни сиёсий жиҳатдан ҳал қилиш билан боғлиқ муаммоларни, иккинчи томондан, сиёсат субъектларининг маданий соҳадаги ўрни ва ролига доир масалаларни ўзида ифода қилади. Бу масалалар ўзаро боғлиқ ҳолда маданий сиёсатнинг назарий ва амалий асосларини ташкил этади.
Маданиятнинг ички ва ташқи сиёсатда ифодаланиши, сиёсат субъектларининг маданий соҳадаги вазифаларини ҳал қилишдаги фаолияти, сиёсий бошқариш ва раҳбарликнинг маданий соҳага амал қилиши, маданиятнинг халқаро сиёсий муносабатлар ва жаҳон сиёсатининг таркибий қисми сифатида намоён бўлади. Халқаро сиёсий ташкилотларнинг маданий соҳада олиб борадиган фаолиятига доир ва бошқа шуларга ўхшаш сиёсий фаолият ва сиёсий муносабатлар билан боғлиқ хилма-хил масалалар маданий сиёсатнинг мазмунини ташкил этади.
Маданий сиёсатнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Сиёсатнинг ижтимоий ҳаёт соҳаларига таъсири бир хилда бўлмагани каби маданий соҳага қиладиган таъсирида ҳам ўзига хослик мавжуд бўлади. Бундай ўзига хослик маданиятнинг жамият ҳаётида алоҳида хусусиятга эга эканлигидан келиб чиқади.
Маданий сиёсатнинг алоҳида хусусиятлари, бир томондан, жамиятнинг маданий жиҳатдан ривожланганлик даражасига, иккинчи томондан, сиёсат субъектларининг миллий маданиятга бўлган муносабатлари билан белгиланади. Маданий жиҳатдан ривожланиш даражаси қолоқ бўлган мамлакатларда эса, маданий сиёсатнинг амалга оширилиши анча қийин кечади.
Маданий сиёсатнинг моҳияти, унинг қандай мақсадларга йўналтирилганлиги билан белгиланади. Унда жамият аъзоларининг иродаси ва мамлакатнинг маданий истиқболи етакчи ўринни эгалайди.
Ўтмишда айрим даврларда маданий соҳада олиб борилган сиёсатда нохуш ва зиддиятли вазиятлар ҳам бўлган, ҳатто баъзи даврларда маданият бутунлай таназзулга юз тутган, ношуд ҳукмдорлар ва давлат бошлиқлари мамлакатни маданий жиҳатдан ривожлантиришга эътиборсизлик билан қараган ва айрим ҳолларда бунга тўсқинлик ҳам қилишган.
Жамиятнинг маданий соҳаси ижтимоий ҳаётнинг алоҳида соҳаси бўлганлиги учун ҳам уни ривожлантириш маданий сиёсатнинг йўналишлари орқали амалга оширилади. Сиёсат субъектларининг маданий соҳадаги фаолияти жамият маданий ҳаётининг барча соҳаларига йўналтирилади. Бу фаолиятнинг маданий соҳадаги ифодаси маданий сиёсатнинг йўналишларида аниқ намоён бўлади.
Маданий сиёсатнинг йўналишлари дунёнинг барча мамлакатлари учун умумий ҳодиса ҳисобланса-да, уларнинг амалий ифодаси ҳар бир мамлакатнинг шарт-шароитларига боғлиқ бўлади. Масалан, миллий-маънавий қадриятларни тиклаш ҳамма мамлакатларда ҳам маданий сиёсатнинг асосий йўналиши ҳисобланмайди. Маданий сиёсатнинг бундай йўналиши орқали амалга оширилиши мустамлакачиликдан озод бўлган мамлакатларда ёки миллий маънавий қадриятлари топталган кўп миллатли мамлакатларда рўй беради.
Ўзбекистон ўзининг миллий мустақиллигига эришган кундан бошлаб, маданий сиёсатнинг асосий йўналиши маънавий соҳада йўл қўйилган ана шу хато сиёсатга барҳам беришга ва унинг ўрнига ўзбек халқининг миллий- маънавий қадриятларини тиклашга алоҳида эътибор қаратилди. Умуман, маданий сиёсатнинг муҳим йўналишлари қуйидагилардир:
1. Таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш (Биз бу ҳақда кейинги мавзуларда фикр юритамиз).
2. Фанни ривожлантириш ва унинг жамият ҳаётидаги ролини ошириш.
3. Адабиёт ва санъатнинг халқчиллигини ошириш, унинг тарбиявий таъсирини кучайтириш.
4. Босма нашрлар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ишини ривож-лантириш ва такомиллаштириш ва бошқалар.
1994 йил 23 апрелда Президентнинг Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказини ташкил этиш тўғрисида», кейинчалик 1996 йил 9 сентябрда «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази фаолиятини янада такмомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Фармонлари қабул қилинди. Бу фармоннинг биринчи бандида маънавий-маърифий ислоҳотлар давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири қилиб белгилаб берилди.
Сиёсий маданиятнинг моҳияти, тузилиши, даражалари ҳамда модулp ва турлари
Сиёсий маданият ижтимоий воқелик сифатида синфлар ва давлатларнинг пайдо бўлиши билан юзага келган. Шу билан бирга сиёсий ҳаёт маданияти синфларнинг юзага келишидан аввал қадимги Шарқда, антик Греция ва Римда шаклланган.
Сиёсий маданият одамларнинг хулқ-атворига ва турли ташкилотларнинг фаолиятига таъсир кўрсатади, уларнинг ички ва ташқи ҳодисаларни идрок этиш, сиёсий тизим ва тартиботларга, ҳукмрон гуруҳ ва алоҳида сиёсий раҳбарлар фаолиятига, шахснинг жамият сиёсий ҳаётида тутган ўрнига баҳо беришда мезон ҳисобланади. У сиёсий йўлни ишлаб чиқиш, аниқ сиёсий бошқарув қарорларини қабул қилиш ва рўёбга чиқариш учун кенг истиқбол йўлларини очади.
Сиёсий маданият муаммоси мажмуи ўта мураккаб ва кўп қирралидир. Сиёсий маданият масаласида адабиётларда турлича фикрлар мавжуд. Сиёсий маданият маънавий маданиятлар сингари ўзига хос мустақил маданият туридир.
Юқорида баён қилинган фикрлардан келиб чиққан ҳолда, сиёсий маданиятга шундай таъриф бериш мумкин: Сиёсий маданият мавжуд ижтимоий бирликка хос бўлган сиёсий онг ва хулқ-атвор мажмуидир. Аммо бундай таъриф сиёсий маданиятнинг мазмунини тўла очиб бера олмайди. Бунинг учун сиёсий маданиятнинг асосий таркибий қисмларига эътиборни қаратиш лозим бўлади.
Сиёсий маданиятнинг таркибий қисмларига, сиёсий тажриба, сиёсий онг, сиёсий қадриятлар, сиёсий кўрсатма, сиёсий хулқ-атвор, сиёсий белгилар, рамзларни киритиш мумкин. Ўз навбатида мазкур элементларнинг ўзи бир қанча компонентларни қамраб олади.
1. Сиёсий тажриба: а) халқнинг ўзига хос миллий-маънавий қадриятлари; б) менталитети; в) тарихий хотираси ва анъаналари; г) миллий давлатчиликни амалга ошириш тажрибаси, ўз миллий қадриятларидан келиб чиқувчи сиёсий мўлжаллари.
2. Сиёсий онг: а) мафкуравий, ғоявий компонент; б) эмоционал-психологик компонентлардан иборат.
Сиёсий онг элементи жамиятда ҳукмрон бўлган ёки бирорта ижтимоий гуруҳга хос бўлган, жамият сиёсий ҳаётининг турли жиҳатларига сингиб кетган қарашлар ҳисобланади. (Масалан, сиёсий тартибот, қарорларни қабул қилиш, сиёсий ҳаётдаги билимдонлик).
3. Сиёсий қадриятларнинг мазмуни сиёсий воқеликдаги шахс, гуруҳ, жамият қадриятлари тузилмаси билан чамбарчас боғлиқ.
4. Сиёсий кўрсатма – субъектнинг сиёсий воқеликка муносабатларидир. Бу сиёсий билимни қабул қилишга интилиш, сиёсий фаолиятга бўлган фаол ва суст эътибор, сиёсий фаолиятнинг турли жиҳатларига бўлган муносабат.
5. Сиёсий хулқ-атворни шакллантиришда сиёсий анъаналар муҳим ролp ўйнайди. Анъаналарда жамият мақсадлари ва манфаатларига жавоб берадиган ўтмиш сиёсий тажрибалари жамланган бўлади. Сиёсий хулқ-атвор: а) сиёсий вазият, жараёндаги хатти-ҳаракат, фаолият йўналиши; б) ижтимоий-сиёсат фаолият услубининг намуналари, турлари, хусусиятлари.
6. Сиёсий белгилар, рамзлар (символ) ўзида жўшқинликни акс эттирган ҳолда, кишини ўзига жалб этиш хусусиятига эга бўлади. (Масалан, Тейлор сиёсий белгилардан усталик билан фойдаланган, Англияда муҳим сиёсий белги монархия ва ҳ.к.).
Юқорида баён қилинган фикрларга асосланган ҳолда, сиёсий маданиятнинг кенг маънодаги таърифини келтириш мумкин. Сиёсий маданият ўз мазмуни ва моҳиятига кўра одамлар ҳаёт фаолиятининг синфий, ижтимоий хосиласи, уларнинг сиёсий бунёдкорлиги, фаолияти ҳисобланиб, синфлар, қатламлар, миллий тузилмалар, гуруҳлар ва бирликлар томонидан ўзлаштириш жараёнини акс эттиради.
Сиёсий маданият жамият сиёсий ҳаётида бир қанча муҳим вазифаларни бажаради. Биринчидан, сиёсий маданият жамиятда миллий манфаатларни рўёбга чиқаришни сиёсий жиҳатдан таъминлашда муҳим ролp ўйнайди. Бу вазифанинг мазмуни ижтимоий-сиёсий формациянинг ривожланиши, жамият тараққиёти даражасига қараб ўзгаради. Иккинчидан, сиёсий маданият синфлар, ижтимоий гуруҳлар, қатламлар ва миллий тузилмалар манфаатлари йўлида сиёсий муносабатларнинг қайта ўзгариши ва қайта ўзлаштириш вазифасини бажаради. Бу вазифани амалда татбиқ этиш билимларни ижодий қўллаш, жамият сиёсий ҳаётини, сиёсий фикрлар, давлат ҳокимияти органлари ва бошқа сиёсий кучларнинг фаолиятини чуқур англаб етиш билан боғлиқ. Учинчидан, сиёсий маданият тартибга солувчилик вазифасини ўтайди. Бундай вазифа барқарор сиёсий тизим, сиёсий ташкилотлар бўлимини таъминлайди. Сиёсий маданият жамиятда барқарорликнинг қарор топишига кўмаклашади. Тўртинчидан, сиёсий маданият тарбиявий вазифани бажаради. Юксак, мақсадлар, қадриятлар, нормалар асосида шахс сиёсий маданиятини шакллантириш унинг моҳиятини ташкил этади. Бу вазифа сиёсий фаолликни, фуқаролик маъсулиятини тарбиялайди, ижтимоий-сиёсий фаолият кўникмаларини шакллантиради. Бешинчидан, сиёсий маданият алоқа вазифасини амалга оширади. Бунда, у фуқаронинг сиёсий тизим ва жамиятнинг бошқа аъзолари билан алоқаси шакли сифатида намоён бўлади. Бу вазифани амалга оширишда таълим, тарбия тизими, оммавий ахборот воситалари, маданий-оқартув муассасалари, адабиёт ва санъат муҳим ролp ўйнайди. Олтинчидан, сиёсий маданият олдиндан айтиб беришлик вазифасини бажаради.
Сиёсий маданиятга хос талабларга қуйидагилар киради:
1) Жамиятдаги воқеа, ҳодисаларга босиқлик билан муносабатда бўлиш.
2) Воқеа-ҳодисаларнинг сабабларини тўғри таҳлил қилиш.
3) Воқеа-ҳодисаларга нисбатдан объектив ва адолатли муносабатда бўлиш.
4) Шахсий фикрни давлат, бошқа сиёсий ташкилотлар фикридан устун қўймаслик.
5) Давлат сиёсати, давлат тили, маданияти, урф-одатлари, турмуш тарзига ҳурмат билан қараш.
Сиёсий маданият юқори онглилик, маънавий бойлик маҳсулидир. Сиёсий онг қанчалик юқори бўлса, сиёсий маданият даражаси ҳам шунчалик юқори бўлади.
Сиёсий маданият элементлари:
Сиёсий ҳиссиёт, кўникмалар, билимлар, қарашларнинг мазмуни, характери, системаси ва даражасида кўринади.
Сиёсий хулқ-атвор ва фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда қатнашувида билинади.
Сиёсий анъаналар, одатлар, нормалар, сиёсий ҳаётнинг бир хил типи ва кўрсатмаларида мавжуд бўлади.
Сиёсий муносабатлар, сиёсий ҳаётнинг ривожланиш даражаси билан белгиланади.
Сиёсий маданият ижтимоий онгнинг актив қисмидир. Аслида ижтимоий онгнинг 3 тури мавжуд:
А) ижтимоий онгнинг паст савияси типи;
Б) сиёсий фаолиятда иштирок этмайдиган типи;
В) ижтимоий табақаларни белгилаш, сиёсий қарорлар қабул қилишда иштирок этади.
Сиёсий маданият синфий жамият ташкил топгандан кейингина шакллана бошлайди. Сиёсий маданият аслида узоқ ўтмишдан тортиб то ҳозирги кунгача инсоният тараққиёти натижасида жамланган оламшумул тарихий тажрибанинг моҳияти, мағзи, жавҳаридир.
«Агар иқтисодий ўсиш жамиятимиз танаси бўлса, маънавият – маърифат ва сиёсий онг етуклиги унинг руҳи, ақли ва қонидир», деган эди Президентимиз Ислом Каримов.
Сиёсий маданиятнинг 2 типи мавжуд:
А) Анъанавий сиёсий маданият (диний жиҳатдан асосланган) ёки ёпиқ маданият типи ҳам дейилади.
Б) Юқори табақа сиёсий маданияти, ёки очиқ маданият типи. Бу ўзгарувчан – прогматик бўлади.
Ҳозирги замон политологлари сиёсий маданиятнинг 3 та даражаси борлигини баён этганлар. Булар: 1. Тафаккур қилиш, англаш даражаси. 2. Фуқаролик даражаси. 3. Сиёсий даража.
Сиёсий маданиятнинг қуйидаги моделлари мавжуд:
1. «Тоталитар-авторитар» модели.
2. «Либерал-демократик» модели.
3. «Шарқона сиёсий маданият модели.
Сиёсий маданият турлари, кўриниш ва шакллари:
1. Ибтидоий: (бошланғич) тури – ибтидоий жамоадан қулдорчилик тузумига ўтиш даврида шаклланган. Ҳозирги сиёсий маданият унинг асосида пайдо бўлади ва ривожланади. Инсон табиат олдида ожизроқ эди. Шу сабаб улар тўда, гуруҳ, табақа, элат, миллат, жамият бирикмаларида уюшиб яшади, бу сиёсий ҳаёт ҳозир ҳам бор.
2. Фуқаролик тури – энг кенг тарқалган, ҳар бир ижтимоий сиёсий тузум доирасида амал қилинадиган асосий тур бўлиб, расмий сиёсий муносабатлар жараёнларини қамраб олади. Фуқаролик сиёсий маданияти умумжамият ва умуминсоний сиёсий маданиятнинг таркибий қисмидир. Шахс билан гуруҳ манфаатлари, эзгулик билан худбинлик ва ҳ.к.
3. Фаоллик тури. Фаол сиёсий маданиятнинг туб моҳияти жамият истиқболини олдиндан идрок этиб, уни илмий-методологик таҳлил қила билишдир. Келажак сиёсий ҳаёт йўналишларини оқилона ҳисобга олган ҳолда, содир бўлаётган сиёсий жараёнлар оқимини объектив ва чуқур илмий назарий таҳлил қилиш асосида ривожлантириш билан бирга истиқбол мақсадларини аниқ ифодалаш юксак даражада амал қиладиган сиёсий маданиятнинг асосий мазмунини ташкил этади. (Бирор сиёсий партияга аъзо бўлиши билан ҳам характерланади, сиёсий мафкураси, сиёсий руҳий ҳолати ва ҳ.к.).
4. Гуруҳий шакли. Гуруҳий сиёсий маданият бир ижтимоий гуруҳнинг туб мақсад-манфаатлари, талаб-эҳтиёжларининг аниқ ифодаси сифатида намоён бўлади. Сиёсий партиялар ва ижтимоий-жамоат ташкилотлари сиёсий хатти- ҳаракатларининг мазмуни, кўлами, даражаси билан ҳам белгиланади.
5. Оммавий шакли. Сиёсий маданиятнинг оммавий шакли гуруҳий сиёсий маданиятнинг намоён бўлишига нисбатан камроқ, олдиндан режалаштирилмаган ҳолда жамият сиёсий ҳаётининг кескин паллаларида намоён бўлади. Сиёсий фаолият кескин ўзгарган пайтларда, масалан, нарх-наво оширилиши, сиёсий арбобларнинг қувғин қилиниши туфайли омма норозиликларида оммавий сиёсий маданият амал қилишига олиб келиши мумкин.
6. Алоҳида – якка кўриниши. Сиёсий маданиятнинг якка шаклда намоён бўлиши у ёки бу жамият муайян сиёсий мақом ва мавқега эга бўлган айрим шахслар фаолиятларида ўз ифодасини топади. Ҳар бир шахс ўзининг қайси сиёсий партия сафига кириб ёки унинг амалий дастурига қўшилиб, жамият сиёсий ҳаётида қандай тарзда қатнашиш мумкинлиги имкониятларини, усул ва воситаларини аввало ўзи белгилайди ҳамда ўзи танлайди. Бунда унинг сиёсий онги даражаси, сиёсий мафкурасининг мақсад-йўналишлари ўз ифодасини топади.
7. Демократик сиёсий маданият тури.
8. Авторитар сиёсий маданият тури.
9. Тоталитар сиёсий маданият тури.
Ўзбекистонда мустақиллик даврида сиёсий маданият (аниқроғи шахснинг, раҳбарнинг сиёсий маданияти) масалаларига сезиларли даражада эътибор қаратилмоқда. Айниқса, Президент Ислом Каримов асарларида ишлаб чиқилган назарий қоидалар ва аниқ кўрсатмалар асосида шахснинг, раҳбарнинг сиёсий маданиятини янада оширишга катта аҳамият берилмоқда. Бу кўрсатмаларни Президентимизнинг халқ депутатлари Самарқанд, Навоий, Тошкент ва бошқа вилоят Кенгашларининг навбатдан ташқари сессияларида қилган маърузаларида ҳам аниқ кўришимиз мумкин. Шу билан бирга ҳозирги кунда ёшларнинг, айниқса, талаба-ёшларнинг ҳам сиёсий маданиятини оширишга катта эътибор берилмоқда. 1999 йил 16 февралp Тошкентда, 2001 йил 11 сентябрдаги АҚШдаги террористик хуружлардан кейинги вазият ёшлар маънавиятини, уларнинг сиёсий онгли ва дунёқарашини янада ривожлантиришни кун таритибидаги энг муҳим вазифалардан бирига айлантирмоқда.
Сиёсий мафкура тушунчаси, функция ва асосий йўналишлари
Сиёсий мафкура хақидаги масала – сиёсатшунослик фанининг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Бу масала илгаридан кишилар ўртасида эҳтиросли, қизғин, қарама-қарши фикр – мулоҳазалар, баҳслар ва мунозараларга сабаб бўлиб келган ва бугунги кунда ҳам шундайлигича қолмоқда. Агар ғоялар тизими тўла шаклланиб, такомилига етса, мафкурага айланади. Бошқача айтганда, олдин ғоя пайдо бўлади, ундан кейин ғоя асосида мафкура, мафкура асосида эса тизим, сиёсат пайдо бўлади. Биз мазкур мавзуда ана шу масаланинг мазмун-моҳияти ва асосий кўринишлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.
1. Хўш, сиёсий мафкура нима? У қандай вазифаларни бажаради?
Сиёсий мафкура – сиёсий фаннинг энг мураккаб масалаларидан бири ҳисобланади[29]. Бу ҳақда адабиётларда хилма-хил қарашлар мавжуд. «Мафкура» атамаси юнонча идея ва логос сўзларининг бирикмасидан ташкил топган бўлиб, ғоялар хақидаги таълимот деган маънони англатади. Бу атама, илк бор 1797 йилдаги француз инқилоби даврида Дестут де Тресси томонидан илмий муомалага киритилган.
Қисқача қилиб айтганда, сиёсий мафкура – бу муайян ижтимоий гуруҳнинг ҳокимиятга интилишини ёки ундан фойдаланишини асословчи ва сиёсий ҳаракатнинг у ёки бу стратегиясини кўзда тутувчи ғоявий тизимдир.
Сиёсий мафкура ижтимоий ҳаётда муайян функцияларни бажаради. Улардан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
1) Мўлжаллаш фукцияси. Бу функция шундай ифодаланадики, мафкура жамият, ижтимоий равнақ, шахс, ҳокимият хақидаги фундаментал тасаввурларни ўзига қамраб олиб, у инсон фаолиятининг маъно-мазмуни тизими ва мўлжалини кўрсатиб беради.
2) Сафарбар этиш функцияси. Фозил жамият идеалини таклиф қила туриб, сиёсий мафкура сиёсий фаолиятнинг бевосита мотиви сифатида чиқади ва уни амалга ошириш учун жамият ҳамда ижтимоий гуруҳларни сафарбар қилади.
3) Бирлаштириш функцияси. Таклиф этилаётган дунёнинг фундаментал картинаси чегарасида сиёсий ҳаракатга маъно-мазмун бера туриб, сиёсий мафкура унга шундай аҳамият берадики, у ўз миқёси билан ҳар қандай индивидуал ёки гуруҳий манфаатдан устун туради. Сиёсий мафкура хусусий манфаатларга қарши туради ва шу билан бирлаштирувчи омил бўлиб юзага чиқади.
4) Амортизациялаш функцияси. Сиёсий мафкура жамият, гуруҳлар, индивид эҳтиёжлари ва уларни қондиришнинг реал имкониятлари ўртасида номунофиқлик вужудга келган вазиятдаги ижтимоий кескинликни юмшатишга хизмат қилади.
5) Муайян ижтимоий гуруҳ манфаатларини ифода этиш ва ҳимоялаш функцияси. Бунинг маъноси шўқи, сиёсий мафкура у ёки бу ижтимоий гуруҳ манфаатлари асосида вужудга келади ва уларни бошқа гуруҳлар манфаатларига қарама-қарши қўйишга даъват этади.
Сиёсий мафкуранинг амал қилиш даражалари бир хил эмас. У назарий-концептуал, дастурий-директивалик ва хулқ-атворлик даражаларида амал қилади. Назарий-концептуал даражада у ёки бу синф, ижтимоий қатлам, миллат, давлатнинг манфаатлари ва идеалларини очиб берувчи асосий қоидалар қарор топтирилади; дастурий-директивалик даражада ижтимоий - фалсафий принцип-лар ва идеаллар сиёсий элитанинг аниқ дастурлари, шиорлари ва талабларига айлантирилади ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилиш, омманинг сиёсий хулқ-атворини рағбатлантириш учун ғоявий асос бўлиб хизмат қилади. Мафкура амал қилишининг ушбу даражаси «сиёсатнинг яратувчи элементи» деб талқин этилади.
Хулқ-атворлик даражада мазкур мафкура мақсадлари ва принциплари фуқаролар томонидан ўзлаштирилади ҳамда унинг жамият сиёсий ҳаётида иштирок этиши у ёки бу шаклларида ўз ифодасини топади. Бунда мафкура кишиларнинг хатти-ҳаракатига айланиб, уларни жипслаштиради, бирлаштиради, муайян йўлга йўналтиради, сафарбар этади.
Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси ва глобаллашув жараёнлари
XXI аср бўсағасига келиб дунёнинг сиёсий манзараси тубдан ўзгарди, икки қутбли дунё барҳам топди, нисбий мувозанат бузилди. Дунёдаги икки қутбнинг бири бўлган собиқ социалистик лагер тарқалиб кетди. Унинг энг катта ва тоталитар тузум ҳукмрон бўлган асосий давлати – собиқ иттифоқ ўтмишга айланди. Бу давлатнинг ўрнида мустақил мамлакатлар юзага келди. Мустабид мафкура ғояларидан халос бўлган халқлар ўз миллий давлатчилик анъаналарини тиклади.
Демак, дунёнинг сиёсий, иқтисодий, маданий қиёфаси бўлгани каби, мафкуравий манзараси ҳам мавжуд. Дунёнинг мафкуравий манзараси деганда одамларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун олиб борилаётган кураш қаерда, қандай кечаётгани, бу йўлда қайси жойда қандай усул ва воситалар қўлланаётганини тушунамиз. Бугунги дунёнинг мафкуравий манзарасида инсон қалби ва онгига таъсир ўтказувчи турли хил воситалар билан кураш олиб борувчи мафкуравий полигонлар яққол кўзга ташланмоқда. «Мафкуравий полигон» тушунчасини биринчи марта Президентимиз Ислом Каримов «Тафаккур» журнали бош муҳаррири саволларига берган жавобларида ишлатган.
Мафкуравий полигон деб, одамларнинг қалби ва онгини эгаллашга қаратилган ғоя ва мафкурани маблағ, замонавий техник воситалар билан кучлантириб, моддий ва маънавий ташвиқот қуролларини ишга солиб, дунёдаги ахборот ва фикр оқимини ўз фоидаси йўлида бошқариб турадиган ғоявий марказга айтилади.
Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек, «Бугунги кунда одамзод маълум бир ва сиёсий кучларнинг манфаатларигагина хизмат қиладиган, олис-яқин манбалардан тарқаладиган, турли маъно-мазмундаги мафкуравий кучларнинг таъсирини доимий сезиб яшамоқда». Шунинг учун ҳам бугунги кунда мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кучли. Чунки, уларнинг таъсирида радио, телевидение, газета-журнал, интернет, умуман ҳамма ахборот тармоқлари орқали кириб келаверади. Улар одамларни уйда ҳам, кўчада ҳам, ишда ҳам тинч қўймаслиги мумкин.
Бугунги кунда аксарият ривожланган давлатларнинг мафкураси умуминсоний қадриятлар ва демократик тамойилларга асосланади. Улар тинчлик ва тараққиёт, инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинлиги, миллий ва диний тотувлик ғоялари устувордир»[30]. Бу тамойилга асосланган эзгу ғоялар умуминсоний манфаатлар башариятнинг асрий орзуси бўлган ёруғ келажак учун хизмат қилади.
Лекин, минг афсуски, ҳозирги вақтда дунёнинг мафкуравий манзарасида турли воситалар орқали ўз таъсир доирасини кенгайтиришга интилаётган тажовузкор миллатчилик, шовинизм, неофашизм, ирқчилик, диний экстремизм каби сиёсий кучлар ва оқимлар ҳам бор. Бундай ғайриинсоний, бузғунчи ғоялар халқлар бошига аёвсиз кулфатлар келтириб, инсониятнинг тинчлиги, осойишталигини бузиб, одамлар бошига турли балолар ёғдирмоқда. Афғонистонда 20 йилдан ортиқ давом этган биродаркушлик уруши, Балқон минтақасида мустаҳкам тинчлик ўрнатишга ҳалигача эришилмаётганлиги ана шундай бузғунчи мафкураларнинг таъсири оқибатидир. Шу боисдан ҳам бу бугунги кунда инсон онгинигина эмас, балки қалбини ҳам эгаллаш мафкуравий курашнинг бош мақсадидир. Шунинг учун ҳам Ер юзининг турли минтақалари халқларининг онги ва қалби турли ғояларни синаш майдонига, мафкуравий полигонга айлантирилмоқда.
Ана шундай шароитда халқнинг барча қатламларига берилаётган билимлар объектив, воқеликни тўлиқ ва тўғри акс эттириши, жамият тараққиётига, Ватан ва халқ манфаатларига, қадриятларни сақлашга хизмат қилиш лозим.
Бунинг учун билимлар чуқур ва объектив бўлиши керак. Уларни тўла эгаллаш туфайлигина мафкуравий тажовузларга муносиб зарба бериш мумкин. Ёт ғояларга қарши курашмоқ учун ғоявий-тарбиявий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий ишлар мажмуини ўз ичига олади.
Ҳозир дунёдаги қарама-қаршиликлар мураккаб тус олган, мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кучлироқ бўлиб бораётган даврдир.
Инсоният ХХ аср охирига келиб бир қатор чегара билмайдиган муаммоларга дуч келди. Уруш ва тинчлик, экологик фалокатлар, маънавий қашшоқлик, наркобизнес, терроризм каби муаммолар ана шулар жумласидандир.
Бугун дунёнинг мафкуравий манзарасини ўз мақсадлари йўлида ўзгартирмоқчи бўлаётган мафкура шакллари барқарорлик ва тараққиётга таҳдид солмоқда. Уларнинг асосий шакллари ва йўналишлари Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» номли асарида кўрсатиб берилган.
1. Буюк давлатчилик шовинизми. (Шовинизм фран. буржуа миллатчи-лигининг ўта реакцион формаси) бошқа миллат ва халқларга нафрат ва душманликни авж олдиришга қаратилган. Шовинизм гўё тўлақонли бўлмаган бошқа миллатлар ва ирқлар устидан ҳукмронлик қилишга даъват этилган бир миллатнинг алоҳидалигини («мумтозлигини») тарғиб этади. Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек, «Муайян кучлар ва давлатлар томонидан бўладиган сиёсий, мафкуравий ва иқтисодий ҳукмронлик деб ёки миллатлараро ва давлатлараро, минтақавий муносабатларда унга интилиш деб таърифлаш мумкин.
Буюк давлатчилик шовинизмининг бугунги кунда бошқача кўринишлари ҳам мавжуд:
1) Пансоветизм – узоқ вақт давомида бир иттифоқ доирасида яшаш натижасида ижтимоий-сиёсий ҳаётда юзага келган муайян яқинлик, ўхшашлик, умумийлик, иқтисодий алоқадорлик ва боғлиқликни мутлақлаштиришга асосланган.
2. Диний ақидапарастлик – сиёсий мақсадлар йўлида мавжуд ижтимоий муаммоларни илк, яъни мазкур дин пайдо бўлган пайтдаги арконлар асосида ҳал этмоқ ниятидаги ҳаракат ва қарашлардан иборат. Масалан, ислом динидаги ҳозирги ақидапарастлар ижтимоий, миллий хусусияти, қайси давлатга мансублигидан қатъий назар, барча мусулмонларнинг маънавий бирлиги ҳақидаги тасаввурларга таяниб уларнинг ягона ҳалифалик остида сиёсий бирлашуви ғоясини асослашга ҳаракат қилади. Бу идеология диний асосда бирлашув ғоясини биринчи ўринга қўяди. Бу оқим маънавий заминда иқтисодий, маданий-маърифий, илмий-техник ҳамкорлик, салоҳият тараққиётга йўл очса, бунинг нимаси ёмон деган «беозор» мафкуравий қарашни илгари суради.
Ислом ақидапарастлиги – замонавий исломда мавжуд 3 йўналишдан бири: бу диний ақидапарастлик – Ислом фундаментализмидир. Аслида у демократия ва ошкоралик даврида «соф» исломни тиклаш ҳаракати асосида Марказий Осиё мусулмонлари, кўпинча ёш мусулмонлар орасида пайдо бўлган диний оқимдир. Ислом ақидапараслиги, яъни ислом фундаментализминининг асосий ғояси – «соф ислом» қадриятларига (принципларига) қайтиш, мақсади эса – исломий давлат ва тараққиёт йўлини жорий этишдан иборат.
Диний экстремизм – маълум сиёсий мақсадлар йўлида ва дин ниқоби остида мутаассиблар ёки уларнинг иродасига кўра иш кўрувчи гуруҳлар томонидан олиб бориладиган ўта ашаддий ҳаракатлар ва қарашлар мажмуини англатади. Бошқача айтганда, диний экстремизм – муайян диний йўналиш ва ташкилотлардаги ашаддий мутаассиб унсурлар сиёсий фаолиятининг мафкураси[31].
3. Ислом модернизми – исломнинг диний таълимотдаги иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий муаммоларга тааллуқли ақидаларини янги замон шароитларига мувофиқлаштириш, замонавийлаштириш орқали тараққиётнинг янги йўлларини ишлаб чиқишдир.
4. Ислом традиционализми – бу оқим тарафдорлари ўрта аср ақидаларига қаттиқ амал қилиб, буларни ўзгармас деб ҳисоблаган ҳолда динни ҳар қандай ислоҳ қилишга, модернизмга қатъий қарши чиққанлар ва ҳозир ҳам шундай қилаётирлар.
1991 йил 14 июнда Ўзбекистон Олий Кенгашининг 12-чақириқ 5-сессиясида «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган эди. «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири 1998 йил 1 майда Олий Мажлиснинг 11-сессиясида қабул қилинди.
Ҳозирги давр ва мафкуравий полигонларда ғарзали геосиёсий мақсадларга эришиш йўлидаги мафкуравий таъсир ўтказишда энг аввало «бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил» деган, қадимий тамойилга амал қилишга уринилмоқда.
Буни амалга ошириш учун мамлакатимизда бозор иқтисодиётига ўтиш даврида ижтимоий-иқтисодий қийинчиликларни бурттириб кўрсатиш орқали аҳолининг мавжуд ҳолатдан норозилигини уйғотишга уринмоқда. Бу биринчи. «Бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил» тамойилининг иккинчи йўли минтақа давлатлари ўртасида турли зиддиятларни юзага келтиришдир. Мақсади давлатлараро муносабатларда тангликни юзага келтириш, муайян давлатни заифлаштириб ўз «иттифоқчисига» айлантиришга эришиш. Юқоридаги шиорнинг 3 жиҳати халқаро майдонда муайян давлат ҳақида нотўғри, нохолис тасаввурларни шакллантириш.
Миллий истиқлол ғояси ва миллий мафкура Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Бу ғоя ва мафкура Ўзбекистонда ҳам ўзининг муносиб ўрнини топмоқда.
Ўзбекистонда шўро тизимининг инқирозга юз тутиши жамиятнинг барча соҳаларини тубдан ислоҳ қилиш ва янги жамиятни қуриш масалаларини ишлаб чиқишни тақазо қилди. Бу масалалар Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» ва бошқа асарларида асослаб берилган концепцияда ўз ечимини топди. Мазкур концепцияда Юртбошимиз миллий истиқлол ғоясини ишлаб чиқишга жуда катта ҳисса қўшди, уни янги, фундаментал-назарий қоидалар, хулосалар билан бойитди.
Fоявий бўшлиқ деб, эски ҳукмрон мафкура ҳалокатга учраб, у билан боғлиқ тушунчаларнинг қадрсизланиши, бугунги ҳаёт, ўтмиш ва келажакка дахлдор қадриятлар, тушунча ва тасаввурларни тўлиқ англаб етмаслиги оқибатида одамларнинг қалби ва онгида вужудга келадиган бушлиққа айтилади.
Тажовузкор мафкуралар бундай бўшлиқдан фойдаланиб, ўзларининг зарар-ли ғояларини сингдирмоқчи ва одамларни ўз ортидан эргаштирмоқчи бўлади. Со-биқ коммунистик партия ҳукмронлиги барҳам топгач, бизнинг юртимизда ҳам за-рурли оқимлар кириб кела бошлади. Бунга давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳам-да сиёсий институтларнинг истиқлол ғояларини, бозор муносабатларини одамларга тушунтиришда сусткашлик қилгани, ижтимоий фанларнинг ҳаётимиздаги янги-ликларни вақтида таҳлил қилиб бермагани, жамият руҳияти ва тафаккурида рўй бераётган мураккаб жараёнларнинг ўз ечимини топмагани ҳам сабаб бўлди.
Президент Ислом Каримов мафкуравий иммунитетга шундай таъриф берган эди: «Маълумки, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга қарши иммунитет ҳосил қилинади. Биз ҳам фарзандларимиз юрагида Она-Ватанга, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига соғлом муносабатни қарор топтиришимиз, таъбир жоиз бўлса уларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришимиз зарур».
Мафкуравий иммунитетни шакллантирувчи омиллар – миллий истиқлол ғояси асосидаги мафкуравий тарбия, огоҳлик, жаҳолатга қарши курашдир. Яъни, мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг энг муҳим шарти – халқимизни миллий истиқлол ғояси асосида тушунча ва тамойиллари билан қуроллан-тиришдир.
Шу боисдан ҳам Президент Ислом Каримов 2000 йил 8 июнда «Fidokor» газетаси муҳбири саволларига берган жавобларида мафкура дунёсида бўшлиққа йўл қўйиб бўлмаслиги, ҳозирги пайтда рўй бераётган айрим салбий ҳолатлар, ёвуз ишлар, аввало, мафкуравий бўшлиқ туфайли содир бўлаётганлигини таъкидлаб ўтган эди.
2001 йил 18 январда Ўзбекистон Президентининг «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» фани бўйича таълим дастурларини яратиш ва республика таълим тизимига жорий этиш тўғрисида»ги фармойиши қабул қилинди[32].
АДАБИЁТЛАР:
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. - Тошкент: «Ўзбекистон», 2003, 6-10-бетлар.
2. Каримов И.А. ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Асарлар, 6-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 1998, 125-135-бетлар.
3. Каримов И.А. тарихий хотирасиз келажак йўқ. 7-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 1998, 137-139-бетлар.
4. Каримов И.А. Жамиятимиз мавкураси халқни-халқ, миллатни милат қилишга хизмат этсин. Асарлар, 7-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 1999, 146-147-бетлар.
5. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Асарлар, 7-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 1999, 380-381-бетлар.
6. Каримов И.А. Ҳушёрликка даъват (Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги мухбирининг саволларига жавоблар). 8-жилд. Т.: «Ўзбекистон», 2000, 18-31-бетлар.
7. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт-пировард мақсадимиз. 8-жилд, Т.: «Ўзбекистон» 2000, 18-31, 332-333-бетлар.
8. Каримов И.А. миллий истиқлол мавкураси, халқ этиқод ива буюк келажакка ишончдир. 8-жилд, Т.: «Ўзбекистон», 2000, 494-495-бетлар.
9. Каримов И.А. Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари. «Халқ сўзи», 2002 йил 30 август.
10. Каримов И.А. биз танлаган йўл- демократик тараққиёт ва маърифий Дуне Билан ҳамкорлик йўли. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ўн биринчи сессиядаги нутқи. «Халқ сўзи» 2003 йил 25 апрель.
11. Каримов И.А. Тинчлик хавфсизлигимиз ўз куч-қуватимизга ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боглиқ. Т.: «Ўзбекистон», 2004. 400-бет.
12. Каримов И.А. Империя даврида иккинчи даражали одамлар, деб ҳисоблашар эди. Т.: «Ўзбекистон», 2005. 64-бет.
13. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т.: «Ўзбекистон», 2005, 96-бет.
14. Каримов И.А.Янги ҳаётни эскича қара шва ёндашувлар Билан қуриб бўлмайди. Т.: «Маърифат» газетаси, 2005 йил 19 февраль.
15. Каримов И.А. Азим пойтахтимиз ҳар жиҳатдан гўзал ва обод бўлсин. Президент Ислом Каримовнинг Ҳалқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқарии сессиясидаги нутқи. «Ҳалқ сўзи», 2005 йил 23 апрель.
16. Каримов И.А. “Ўзбек халқи хеч қачон, хеч кимга қарам бўлмайди”. Т. “Ўзбекистон”, 2005.
17. Азизхўжаев А.А. Мустақиллик: курашлар, изтироблар, қувончлар, «Академия» нашриёти, 2001.
18. Азизхўжаев А.А. Диний экстримизм- мафкуралар кураши, -Жамият ва бошқарув. № 3, 1998.
19. Дубков В.В. Политология (Основы политических знаний). Учебник. Т.: «Меҳнат», 2004. 3-16-бетлар.
20. Левитин Л. Ўзбекистон тарихий бурилиш палласида, «Ўзбекистон», 2001.
21. Қосимов Н. Мустақиллик курашлар даври. -Т.: «Ўзбекистон», 1997.
22. Февраль воқеалари. 1999 йил 16 февраль. Т.: «Ўзбекистон», 1999.
23. Отамуратов С., Эргашев И., Акромов Ш., Қодиров А. Политология (Ўқув қўлланма) Т.: «Ўзбекистон», 1998.
24. Огоҳлик. Тўплам. Академия, 1999.
25. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т.: «Ўзбекистон», 2000, 62-бет.
26. Пугачев В.П., Соловьев А.И. Политологияка кириш. Т.: «Янги аср авлоди», 2004, 317-350-бетлар.
27. Жўраев С. Фуқаролик жамияти: назария ва амалиёт. Т.: Тош ДШИ, 2003, 179-184, 234-250-бетлар.
28. Одилқориев Х.Т., Fоибназаров Ш.F. Сиёсий маданияти. Т.: ЎзР ИИВ Академияси, 2004, 144-174-бетлар.
29. Гулямов С.С. Основы нашей уверенности «Труд», 2005 11 март.
30. Гулямов С.С. Феномен экономического прорўва «Труд», 2005 6 апрель.
31. Гулямов С.С. Климат для инвесторов «Труд», 2005 26 апрель.
32. Алиев Б.А., Рафиқов Ғ.А., СултоновТ.,Раҳмонов Б. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанидан ўқув қўлланма. 2005 Тошкент.
33. Бекмуродов А. Ш. , Алиев Б., Бобоев А ва б. Ўзбекистонда парламентаризим тараққиёти. Тошкент. 2005.
34. Т. Султонов, А. Ҳайитов. Демократик жамият сари: парламент сайловлари ва сиёсий партиялар. ТДИУ 2005й.
35. Б. Алиев ва б. Парламентаризм тараққиёти бўйича тест саволлари. ТДИУ 2005.
Х О Т И М А
Демак, хотима ўрнида шуни айтиш мумкин, биринчидан, сиёсатшунослик фани ижтимоий-сиёсий фанлар тизимида ўзига хос ўринга эга. Унинг пайдо бўлиши, шаклланиши сиёсий қарашлар ва таълимотларнинг вужудга келиши ҳамда ривожланиши билан боғлиқ.
Иккинчидан, мамлакатлар ва халқлар тарихида мустақиллик деомократик жамиятга ўтиш жараёни билан бевосита боғлиқ. Мавжуд ўтиш жараёни Ўзбекистон халқлари ҳаётида ҳам янги даврни бошлаб берганлиги билан характерланади. Политология фани ана шу янги даврнинг, мустақилликнинг мевасидир.
Учинчидан, сиёсатшунослик фани мавжуд сиёсий институтлар ва сиёсий жараёнларни таҳлил этишда ва унинг ўтмиши, ҳозирги замон ва келажакда ривожланиш истиқболларини, муаммонинг ечимини кўрсатиб беришда муҳим ўрин тутади.
Тўртинчидан, мамлакатдаги сиёсий жараёнлар, унинг сиёсий тизими, демократия ва сайлов, сиёсий ҳокимият ва унга бўлган муносабатга хос бўлган хусусиятларни қиёсий-сиёсий таҳлил этган ҳолда хулосалар бериш ривожланиш истиқболини белгилашда ўзига хос ўринга эга.
Бешинчидан, сиёсий ҳаётни ўрганиш унда иштирок этаётган субъектлар фаолиятига таянишни тақозо этади. Шунда сиёсий маданият ва мафкура масалаларининг сиёсат билан муносабати халқларнинг сиёсий онги, сиёсий жараённи идрок этишда ўзига мос тарзда кўзга ташланади.
Олтинчидан, Политология халқаро тизимлар ва умумбашарий тараққиётнинг сиёсий муаммоларини ўрганиш мустақиллик муносабати билан Ўзбекистоннинг халқаро муносабатларнинг субъектига айланганлиги билан боғлиқ. У сиёсий таҳдидларга, сиёсий, ғоявий фикр ва башоратга эҳтиёжининг ортиб бораётганлигини кўрсатмоқда.
Политология фани ўз истиқболига эга. Мустақиллик эса унга янгидан – янги имкониятларни очиб бермоқда. Бу сиёсий фан сифатида сиёсатшунослик фанини чуқур ўрганишни, сиёсий таҳлил, янги сиёсий ғоя, фикр ва қарашларни ўртага ташлаш, сиёсий жараёнларнинг ютуқларини, айни пайтда унинг мураккабликлари ечимини сиёсий нуқтаи назардан кўра олиш орқали, мамлакатимизда ва дунёда умумбашарий барқарорликни таъминлашга, сиёсий фанлар ривожига ўз ҳиссасини қўшиб бораверади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т.: «Ўзбекистон», 2001.
2. "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун. Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари. Т.: «Ўзбекистон», 1999, 3-28-бетлар.
3. "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги қонун. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари.Т: "Ўзбекистон", 1999, 29-58-бетлар.
4. "Сиёсий партиялар тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрдаги қонуни. "Маърифат", 1997 йил 8 январь.
5. Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги 1997 йил 29 августдаги қонуни. Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори.Т.: "Шарқ", 1997, 20-29-бетлар.
6. Ўзбекистон Республикасининг "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" тўғрисидаги 1997 йил 29 августдаги қонуни. Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Т.: "Шарқ", 1997, 30-63-бетлар.
7. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура.Т. I - Т: «Ўзбекистон», 1996.
8. Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин.Т.2 - Т.: «Ўзбекистон», 1996.
9. Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т.3 - Т.: «Ўзбекистон», 1996.
10. Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. Т.4-Т.: «Ўзбекистон», 1996.
11. Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш - давр талаби. Т.5-Т.: «Ўзбекистон», 1997.
12. Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т.6-Т.: «Ўзбекистон», 1998.
13. Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7-Т.: «Ўзбекистон», 1999.
14. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пировард мақсадимиз. Т.8-Т.: «Ўзбекистон», 2000.
15. Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. Т.9 Т.: «Ўзбекистон», 2001.
16. Политология асослари. Т.: «Университет», 1992.
17. Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т.10 – Т.: «Ўзбекистон», 2002.
18. Каримов И.А. Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари. Т.: «Ўзбекистон», 2002.
19. Каримов И.А.Биз танлаган йўл – демократик ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. Т.11. – Т.: «Ўзбекистон», 2003, 64–69, 214–247, 266–274-бетлар.
20. Каримов И.А. Ватанимиз тинчлиги ва хавфсизлиги ўз куч-қудратимизга, халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ва бўқилмас иродасига боғлиқ. Т.: «Ўзбекистон», 2004, 3–31-бетлар.
21. Каримов И.А. Тинчлик хавфсизлигимиз ўз куч-қуватимизга ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боглиқ. Т.: «Ўзбекистон», 2004. 400-бет.
22. Каримов И.А. Империя даврида иккинчи даражали одамлар, деб ҳисоблашар эди. Т.: «Ўзбекистон», 2005. 64-бет.
23. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т.: «Ўзбекистон», 2005, 96-бет.
24. Каримов И.А.Янги ҳаётни эскича қара шва ёндашувлар Билан қуриб бўлмайди. Т.: «Маърифат» газетаси, 2005 йил 19 февраль.
25. Каримов И.А. Азим пойтахтимиз ҳар жиҳатдан гўзал ва обод бўлсин. Президент Ислом Каримовнинг Ҳалқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқарии сессиясидаги нутқи. «Ҳалқ сўзи», 2005 йил 23 апрель.
26. Каримов И.А. “Ўзбек халқи хеч қачон, хеч кимга қарам бўлмайди”. Т. “Ўзбекистон”, 2005.
27. Дубков В.В. Политология (Основы политических знаний). Учебник. Т.: «Меҳнат», 2004. 3-16-бетлар.
28. Политология асослари. Т.: «Университет», 1992, 206-214-бетлар.
29. Рамазонов И., Мўминов Э. Политология. Дарслик. Тошкент: «Адолат», 1997, 279-285, 290-301-бетлар.
30. Политология курси бўйича маърузалар матни. 2-қисм. Тошкент: М.Улуғбек номидаги ЎзМУ, 2000, 50-55-бетлар.
31. Отамуродов С., Эргашев И., Акромов Ш., Қодиров А. Политология. Тошкент.: «Ўзбекистон», 1999, 179-219-бетлар.
32. Эргашев И. ва бошқалар. Политология. Маърузалар матни. Тошкент.: ЎАЖБНТ, 2000, 202-213-бетлар.
33. Машарипов О., Ҳошимов Т.Р., Рафиқов F.А. Политология. Ўқув қўлланма. Тошкент: ТошДИУ, 2000, 154-200-бетлар.
34. Рафиқов F.А., Содиқов А., Раҳмонов Б. Политология фанидан маърузалар матнлари. Т.: ТДИУ, 2000, 90-99-бетлар.
35. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Олий таълим муассасалари учун қўлланма. Тошкент: «Янги аср авлоди», 2001, 55-78-бетлар.
36. Левитин Л. Ўзбекистон тарихий бурилиш палласида. Президент Ислом Каримов тарафдорларининг танқидий мулоҳазалари. Тошкент: «Ўзбекистон», 2001, 166-311-бетлар.
37. Политология. Ўқув қўлланма. Т.: А.Қодирий ном. халқ мероси нашр., «ЎАЖБНТ» маркази, 2002, 209–272-бетлар.
38. Усмонов М., Ҳамидов Х. Президент И.А.Каримовнинг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарини семинар машғулотларида ўрганиш бўйича методик материал. Т., 1998. – 67 б.
39. Жўраев С. Фуқаролик жамияти: назария ва амалиёт. Т.: ТошДШИ, 2003, 333-360-бетлар.
40. Пугачев В.П., Соловьев А.И. Политологияга кириш. Т.: «Янги аср авлоди», 2004, 369-385, 427-445-бетлар.
41. Ўзбекистон: 13 йил мустақил тараққиёт йўлида. Т.: «Ўқитувчи», 2004, 31-44-бетлар.
42. Саифназаров И. ва бошқалар. Халқимизнинг ҳамжиҳатлиги терроризмга қарши кафолатдир. Т.: «Янги аср авлоди», 2004. – 3-52-бетлар.
43. Гулямов С.С. Основы нашей уверенности «Труд», 2005 11 март.
44. Гулямов С.С. Феномен экономического прорўва «Труд», 2005 6 апрель.
45. Гулямов С.С. Климат для инвесторов «Труд», 2005 26 апрель.
46. Алиев Б.А., Рафиқов Ғ.А., СултоновТ.,Раҳмонов Б. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанидан ўқув қўлланма. 2005 Тошкент.
47. Бекмуродов А. Ш. , Алиев Б., Бобоев А ва б. Ўзбекистонда парламентаризим тараққиёти. Тошкент. 2005.
48. Т. Султонов, А. Ҳайитов. Демократик жамият сари: парламент сайловлари ва сиёсий партиялар. ТДИУ 2005й.
49. Б. Алиев ва б. Праламентаризм тараққиёти бўйича тест саволлари. ТДИУ 2005.
II-БЎЛИМ
“ Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти”
фанидан
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
I - Мавзу: Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг предмети,
мақсади ва вазифалари. Демократик жам ият тўгрисидаги дастлабки карашлар ва унинг ривожланиш боскичлари.
Режа:
1. Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг
предмети , максади ,вазифалари ва муаммолар доираси.
2. Давлатчилик ғояларининг назарий асослари ва уларнинг шаклланиши.
3. Ўзбекистонда демократик жамият қуришининг ривожланиш босқичлари.
Жамиятнинг кўп асрлик тараққиёти жараёнида шаклланиб, доимо ривожланиб келаётган ҳар бир фаннинг ўзига хос предмети мавжуд. Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти курси бундан истисно эмас. Мазкур курснинг предметини Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши, демократик, фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш, бозор муносабатларига асосланган кўп укладли иқтисодиётни қарор топтириш, жамиятимизни маънавий қайта тиклаш ва юксалтириш, Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли ҳамкорликка асосланган ташқи сиёсати назарияси ва амалиёти ташқил этади. Бундан яққол кўриниб турибдики, Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бир - бири билан ўзаро боғлиқ бўлган қуйидаги беш туркум муаммолардан таркиб топган.
1. Ўзбекистон давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши ва унинг тарихий аҳамияти билан боғлик бўлган муаммолар.
Ўзбекистон давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши муҳим ижтимоий-сиёсий, тарихий ва оламшумул воқеа ҳисобланади. Бунга биз тасодифий равишда ёки бўлмаса, оппа-осонгина эришганимиз йўқ. Уни ҳеч ким бизга ҳадя этган ҳам эмас. Мустақилликка халқимиз кўп йиллар давом этган жиддий ва машаққатли курашлар эвазига эришди. Авлод-аждодларимиз томонидан олиб борилган курашлар бўлмаганда, биз ҳеч қачон Мустақилликка эришмасдик.
Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги – бу жамиятимизнинг олдинги тараққиёти томонидан тайёрланган, босқичма-босқич жиддий курашлар туфайли содир бўлган объектив ва қонуний жараёндир.
Халқимизнинг асрий орзуси бўлган Мустақилликни қўлга киритишда Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хизматлари катта. Юртбошимизнинг ўзбек халқини озодликка чиқариб, сиёсий ва иқтисодий инқироз ботқоғидан олиб чиқиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини бутун дунё эътироф этди.
Мустақилликка эришиш тарихини батафсил ўрганмасдан туриб мазкур ҳодисанинг моҳияти ва аҳамиятини тўғри англаб олиш мумкин эмас.
2. Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти асосларининг барпо этилиши ва ҳусусиятлари.
Республикамизнинг мустақил давлат деб эълон қилиниши билан жамиятимизда сиёсий ислоҳотлар авж олиб кетди. Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг назарий асослари ва уларни ҳаётга татбиқ этиш йўллари ишлаб чиқилди. Шунга мувофиқ, республикамизда эски маъмурий-буйруқбозликка асосланган ҳокимият тизимидан миллий давлатчилик тизимига ўтиш механизми яратилди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси кабул қилинди. қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти барпо этилди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари – вилоят, шаҳар, туман ҳокимиятлари ташқил этилиб, уларнинг ваколатлари белгилаб берилди. Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини қарор топтириш сиёсати ишлаб чиқилди ва ҳаётга жорий этилди. Сиёсий партиялар, нодавлат жамоа ташқилотлари ва бошқа жамоат барлашмаларнинг Ўзбекистон республикаси ҳаётидаги ўрни асослаб берилди.
Шунингдек, давлат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ислоҳотлар ҳуқуқий асосларини яратиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий онгни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган назарий ва амалий тадбирлар ишлаб чиқилди. Мазкур масалалар «Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» курснинг асосий муаммолари деб ҳисобланади.
3. Иқтисодий ислоҳотлар, бозор муносабатларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган муаммолар.
Мазкур муаммолар туркумига Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига ўтиш йўли, унинг асосий тамойиллари ва ҳусусиятлари, иқтисодий ислоҳотлар ва бозор иқтисодиётининг ҳуқуқий асосларини яратиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш, кўп укладли иқтисодиёт ва мулкдорлар синфининг шаклланиши, тадбиркорлик, кичик ва Ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, бозор инфратўзилмасини шакллантириш, иқтисодиётни барқарорлаштириш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш кабилар киради. Мазкур масалаларни чуқур ва атрофлича англаб олиш жамиятимизда содир бўлаётган иқтисодий ислоҳотларнинг моҳиятини онгли равишда идрок этиб фаолият кўрсатишнинг муҳим омилидир.
4. Жамиятимизнинг маданий-маънавий тикланиши ва юксалиши билан боғлиқ бўлган муаммолар. Мустақилликни қўлга киритгач, дастлабки кунларданоқ аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебахо маънавий ва маданий меросимиз, миллий қадриятларимизни тиклаш-давлат сиёсатининг муҳим йўналишларига айланди. Натижада халқимиз ўз тақдирининг чинакам эгаси, ўз тарихининг ижодкори, ўзига хос миллий қадриятларнинг, маданиятининг соҳибига айланди.
Давлатимиз томонидан маънавий тикланишнинг ижобий, бунёдкорлик моҳиятини кучайтиришга қаратилган, бир-бирини тўлдирадиган сиёсий, иқтисодий ва маданий дастурлар мажмуаси ишлаб чиқилди. «Ушбу дастурлар, - дейди И.А.Каримов, - биринчи навбатда, қайта тикланаётган меросга фарқлаб ёндашишга, энг муҳими, умуминсоний қадриятларини бойитадиган ҳамда жамиятимизни демократиялаш ва янгилаш талабларига жавоб берадиган, ахлоқ жиҳатдан аҳамиятли анъаналарни, урф-одатларини танлаб олиш заруриятига асосланган эди».
Мазкур дастурнинг ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилиши натижасида маънавий ҳаётимизда муҳим ўзгаришлар рўёбга чиқди. Миллий меросимиз, қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримиз тикланди, динга муносабатимиз ўзгарди, она тилимизга давлат мақоми берилди, миллий ифтихори ўсди. Таълим-тарбия соҳасида, кадрлар тайёрлаш тизимида муҳим ўзгаришлар бўлаётир. Миллий қадриятларимиз мазмунан бойиб жаҳон маданиятига қўшилишда воситачилик роль ўйнаб келмоқда.
Жамиятимизнинг маънавий ҳаётидаги туб сифат ўзгаришларни синчиклаб англаб олиш Ўзбекистонда демократик жамият қуриш жараёнини илмий асослаб беришда катта аҳамият касб этади.
5. Ўзбекистоннинг миллий манфаатлар устуворлиги ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликка асосланган ташқи сиёсати билан боғлиқ бўлган муаммолар.
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига мос келадиган кўп томонлама фаол ташқи сиёсатни амалга ошириш – давлатимизнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш, иқтисодий қийинчиликларни бартараф этиш ва халқ турмушини яхшилашнинг зарур шарти ва ғоят муҳим воситасидир. Шуни эътиборга олган ҳолда Республикамиз ўзининг халқаро обрў-эътиборини қозониш ва мустаҳкамлаш, халқаро ҳуқуқнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида ўзини қарор топтиришга қаратилган ташқи сиёсати, уни амалга ошириш йўлларини белгилаб олди.
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини мамлакатимиз миллий хавфсизлигини таъминлаш, унга таҳдид солиб турган минтақавий можаролар, диний экстремизм ва фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчилик, этник ва миллатлараро зиддиятлар, коррупция ва жиноятчилик, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик, экологик муаммоларнинг олдини олиш, жамиятимизда тинчлик, барқарорликни сақлаб қолиш, Ўзбекистоннинг ҳорижий мамлакатлар билан ўзаро манфаатли алоқалари, МДҲ, Марказий Осиё мамлакатлари билан кўп томонлама ва икки томонлама ҳамкорлиги кабилар ташқил этади.
Мазкур масалалар ҳам Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти курси муаммолари доирасига киради.
Юқорида кўрсатиб ўтилган йўналишларга даҳлли бўлган муаммолар бир-бири билан ўзвий боғланган, шунинг учун ҳам уларнинг бирини иккинчисидан ажратиб қараш мумкин эмас.
Шуни ҳам аҳолида эслатиб ўтиш жоизки, «Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» курснинг предмети, муаммолар доираси ҳаётий эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда мазмунан бойиб, ўзгариб туради. Шу тариқа, эски муаммолар ҳал этилгандан кейин унинг ўрнини янги муаммоларнинг қалқиб чиқиши табиий ҳолдир. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, мазкур курсни ўзлаштиришда ҳар бир масалага ижодий ёндашиш мақсадга мувофиқдир.
Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти предмети доирасига кирадиган муаммолар билан Давлат ва ҳуқуқ асослари, Иқтисодиёт назарияси, Маънавият асослари, Сиёсатшунослик, Фалсафа, Социология ва бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар ҳам шуғулланади.
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти курси жамиятнинг умумий тўзилиши, унинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маънавий, миллатлараро ва давлатлараро муносабатларининг шаклланиши ва тараққий этиш қонуниятлари билан шуғулланади. Шу сабабли у, бошқа жамиятшунос фанларига нисбатан кишиларни кенг кўламли маълумотлар билан қуроллантиради. Мана шу ҳусусияти билан Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти курси жамиятни фалсафий тушунишга ёрдам беради. Лекин мазкур курс фалсафанинг ўрнини боса олмайди. Чунки, Фалсафа Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанига нисбатан нафақат жамият, балки табиат, инсон тафаккурининг энг умумий алоқадорлик ва ривожланиш қонуниятларини ўрганадиган фандир. Шунинг учун ҳам у барча табиий ва ижтимоий фанларнинг умумий методологик асосини ташқил этади.
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш каби олий мақсаднинг танланиши мустақиллик билан боғлиқ. Мустақиллик қўлга киритилмаганида, Ўзбекистон ўз тараққиёти йўлини ўзи танлай олмас эди. Мустақилликнинг қўлга киритилиши Ўзбекистон олдига маъсулиятли вазифани қўйди.
Ўзбекистон қандай давлат қуради? Дунё жамоатчилиги ҳам бунга алоҳида эътибор билан қаради. Ўзбекистоннинг истиқлоли ва инсонларнинг тақдири ҳам, уларнинг қандай ҳаёт тарзига эга бўлиши, миллий-маънавий мерос билан умумбашарий тамойилларнинг уйғунлигини таъмилаш ҳам, унинг олдида кўндаланг бўлиб турган давлатчилик қурилишининг қандай асосда амалга оширилиши билан бевосита боғлиқ эди.
Ўзбекистон исломий давлат қуриш эмас, дунёвий давлат қуриш йўлини танлади. Бунинг ҳам ўзига хос сабаблари мавжуд. Бунинг учун дунёвий давлатнинг исломий давлатдан фарқли жиҳатларини, унинг афза
Маълумки, Ўзбекистон Ўрта Осиёда исломга эътиқод қилувчи энг қадимий заминлардан бири бўлиш билан бирга, мусулмончилик илмининг ислом оламида ҳамма тан олган анъаналарига ҳам эга. Ислом маданияти бир неча асрлар давомида ўзбек халқи маънавиятининг асоси бўлиб келган, ҳозир ҳам шундай. Шу билан бирга, Президент И.А.Каримов, Ўзбекистон учун мамлакатни дунёвий асосда ривожлантириш, дунёвий давлат қуриш йўлидан боришга алоҳида аҳамият бериб келмоқда. Бу демократик давлат қурилишида муҳим. Бу масалада И.Каримов шундай дейди: “Биз, дин бундан буён ҳам аҳолини энг олий руҳий, ахлоқий ва манавий қадриятлардан тарихий ва маданий меросдан баҳраманд қилиши тарафдоримиз. Лекин биз ҳеч қачон курашга, сиёсат, иқтисодиёт ва қонуншуносликка аралашиш учун байроқ бўлишга йўл қўймаймиз. Чунки бу ҳолни давлатимиз хавфсизлиги, барқарорлиги учун жиддий хавф-хатар деб ҳисоблаймиз”.
Ўзбекистон Конституциясида «дунёвий давлат» деган атама йўқ бўлсада, унинг моҳияти бир қанча моддаларда берилган деб айтиш мумкин. Бунга мисол қилиб қуйидаги фикрни кўрсатиш мумкин:
“Диний ташқилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган... Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди” (61-модда), “...Диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳам жамоат бирлашмаларининг тўзилиши ва фаолияти таъқиқланади” (57-модда), “...Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас” (12-модда).
Дунёвий давлат қандай тамойилга таянади:
-инсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитети ғояларига асосланади;
-демократия ва ижтимоий адолатни эътироф этади;
-халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари устунлиги тан олинади;
-фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлаш мақсади;
-инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлайди;
-ўзбек давлатчилигининг тарихий тажрибасига таянади.
Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилишининг ҳуқуқий асослари унинг Конституциясида белгилаб қўйилади ва унга таяниб иш олиб боришни англатади. Мустақиллик Ўзбекистон халқи ҳаётида янги тарихий даврни бошлаб берди. ўз мустақиллигини, эркини қўлга киритган ҳар бир халқ ўз тараққиёти йўлини излайди, янги жамият бунёд этишда ўз андозасини ишлаб чиқишга ҳаракат қилади.
Ўзбекистон ҳам ўзининг миллий давлатига хос бўлган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий камолот ва тараққиёт йўлини белгилаб олди. Бу бозор иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга асосланган демократик ҳуқуқий давлатни, фуқаролик жамиятини барпо этиш деган ғояда ўз ифодасини топди. Ҳамда бу жамиятнинг олдида турган мақсадни таъкидлар экан И.А.Каримов шундай дейди: “Биз қурадиган жамият Ўзбекистон халқининг муносиб турмушини, ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлаши, миллий қадриятларимиз ва маданиятимиз қайта тикланишини: инсоннинг маънавий аҳлокий баркамоллигини таъминлаши керак”.
Бу ерда гап умуман демократик жамият қурилиши тўғрисида кетмаётганлигини аниқ ҳисобга олиш муҳим. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон қурилаётган демократик жамиятнинг бошқа жамиятлардан фарқли жиҳатлари ҳамда умумий томонларини ҳам аниқлаш муҳим.
Масалан, Ўзбекистон демократик жамият қуриш йўлини танлар экан, собиқ тоталитар тўзумидан қайси жиҳатлари билан фарқ қилади?
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси:
-коммунистик мафкурага таянилмаганлиги билан;
-синфийлик, партиявий тамойилларидан мутлақо бегоналиги билан;
-инсон-энг улуғ неъмат деган фикрга асосланилганлиги билан;
-“давлат-жамият-фуқаро” муносабатидан тубдан фарқ қиладиган “фуқаро-жамият-давлат” ўртасидаги ўзаро муносабатнинг оқилона ҳуқуқий асосига қўйилганлиги билан ажралиб туради.
Демократия Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти тарихида тушуниш қийин бўлган концепциялардан биридир. Ўзбекистон миллий давлатчилиги тарихида “демократия” тушунчаси учрамайди. Лекин 3000 йиллик тарихга эга бўлган бугунги Ўзбекистон учун, унинг кўринишлари, демократик тамойилларнинг негизлари бўлган деган хулоса келиб чиқмайди.
“Авесто” (милл.авв. YII-YI), Беруний, Хоразмий, Сиёсатнома (X1 аср), “Қобуснома”, “Ҳидоя”, “Қутадғу билиг”, Темур тўзуклари, “Шайбонийнома”, “Хоразм шажараси”, Навоий асарлари, Улуғбек “Тўрт улус тарихи”да ва ҳ.к.
-Чор Россиясининг истилоси (1860-1917) давридаги ижтимоий ҳаёт;
-мустабид Совет даври. Сохта демократия даври бўлди (1918 йилдан 1991 йилгача);
-мустақиллик - янги Ўзбекистон давлатининг ташқил топиши (1991йилдан ... ҳозиргача);
-“демократия” халқ ҳокимияти, деган луғавий маънони билдиради;
-демократиянинг вазифаси - фуқароларнинг ҳуқуқлари тан олинадиган ва ҳимоя қилинадиган, уларнинг бурчларига риоя этиладиган ва бажариладиган жамиятни қуришдан иборат бўлган ва шундай бўлиб қолади. Лекин ҳозиргача ҳеч ким бунга мукаммал эришмаган, фақат унга максимум ҳаракат қилган;
-демократик бошқарувда сиёсий ҳаётда иштирок этиш нафақат фуқароларнинг ҳуқуқи, балки уларнинг бурчлари ҳамдир.
Демак, демократик жамият-фуқароларнинг ҳуқуқлари тан олинадиган ва ҳимоя қилинадиган, уларнинг бурчларига риоя этиладиган ва бажариладиган, бошқарувда фуқаролар фаол иштирок этадиган жамиятдир.
Демократик жамият қўллайдиган тушунчаларни ўрганишда қуйидаги учта жиҳатни ҳисобга олиш керак:
1) ижтимоий гуманитар фанларга тегишли бўлган умумий тушунчаларни: масалан: жамият, цивилизация, эркинлик, ҳуқуқ, қонун, маданият, тараққиёт, демократия.
2) Ижтимоий сиёсий фанлар билан яқин бўлган тушунчалар ҳуқуқий давлат, хусусий мулк, фуқаролик жамияти, сиёсат, сиёсий ҳокимият, сиёсий ташқилотлар, сиёсий тизим, сиёсий режим, сиёсий плюрализм, сиёсий онг, сиёсий маданият ва бошқалар.
3) Қўпроқ Ўзбекистон билан боғлиқ ҳолда ишлатиладиган тушунчалар:
Ўзбекистонда демократик жамият қурилиши назарияси ва амалиёти фани ўрганадиган таянч тушунчалар: “Ўзбекистоннинг ўзига хос ва мос тараққиёт йўли”, эркинлик, мустақиллик, демократия, қонун устуворлиги, “демократик давлатчилик”, “демократик жамият”, “демократия”, “демократик жамият тўғрисидаги қарашлар”, “демократик жамиятнинг миллий-маънавий”, “миллий-маънавий қадриятлар”. Ўзбекистон иқтисодий ҳаётининг демократлашуви, ижтимоий ҳаёт ва демократия, сиёсий ҳаётнинг демократик тамойиллари, “демократик қадриятлар», “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қурилиши”, “Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт”, “Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти”.
Курснинг предмети - Ўзбекистон демократик фуқаролик жамиятининг шаклланиши, қарор топиши ва амал қилиши қонуниятлари:
Курс объекти: Ўзбекистон жамияти ҳаёти соҳалари.
Курс услублари: тажриба, қиёсий таҳлил, эмперик-социологик ва илм-фаннинг бошқа замонавий услублари.
Курс вазифаси: билиш, назарий, дунёқараш, тарбия, аксиология, сафарбар этиш.
Масалан: фалсафа онгнинг инсонга хос ҳусусияти жамият ривожининг муҳим омили сифатида; социология гуруҳ онги муаммоси сифатида; Политология сиёсий онг; ҳуқуқшунослик ҳуқуқий онг; демократик жамият демократик онг кўринишида ўрганади.
Курс қонуниятлари: умумий қонуниятларга таянади ва хусусий, алоҳидаликни ҳисобга олади.
Масалан: Ўзбекистонда демократик жамият қурилишининг ўзига хос ва мос бўлиши қонунига қуйидагиларни киритиш мумкин:
-демократик жамият қурилишида миллий ҳусусиятлари ҳисобга олиш қонуни;
-демократик жамият қурилишининг миллий-маънавий қадриятлари билан боғлиқлиги;
-ўзига хос ҳусусиятларни Ўзбекистон иқтисодий, ижтимоий- сиёсий ҳаёти билан алоқадорлиги қонуни;
-Ўзбекистонда демократик жамият қурилишининг умумбашарий қонуниятлари.
Ҳозирги замон Миллий демократик давлатга хос жиҳатлар:
-демократик нормаларга таянадиган ҳуқуқий давлат;
-демократик зид бўлмаган ҳолда тарихий анъаналар ва жамият ҳаётининг муҳим соҳаларидаги миллий ҳусусиятлар сақланади;
-барча фуқароларнинг тенглигига асосланган миллий сиёсат олиб боради;
-унинг геосиёсий мавқеи иқтисодий, маънавий ва ҳарбий техник имкониятига, салоҳиятига мос бўлади;
-фуқаролар ижтимоий онгида демократик тафаккурига амал қилади;
-мустақил ички ва ташқи сиёсий олиб боради;
-ўз тараққиёти йўлини мустақил танлайди ва амалга оширади;
-ўз қобиғида яшаш мумкин эмаслиги қоидасига таянади, очиқ демократик давлат ҳисобланади.
Жаҳон тажрибалари гувоҳлик беришича, инсон тараққиётининг ҳозирги босқичида давлат қурилишининг олий, маданий шакли демократиядир ва у қуйидаги тамойилларга асосланади:
-халқнинг эркин ҳоҳиш иродаси;
- фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги;
-инсон ҳуқуқларининг устуворлиги;
-ҳокимият органларининг сайлаб қўйилиши;
-уларнинг сайловчиларга бўйсуниши;
-тайинлаш йўли билан шаклланадиган давлат органларининг сайлаб қўйиладиган органлар олдида ҳисоб беришга бурчлилиги;
-ҳокимият тармоқларининг тақсимланганлиги.
Юқорида кўрсатиб ўтилган тамойилларни тушунтиришда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси дунё миқёсида энг мукаммал демократик конституциялар сафидан ўрин эгаллаганлиги қонунларнинг устуворлиги, уларнинг инсон манфаатларини кўзлаб иш тутишга қаратилганлиги илмий далилларга асосланганлиги муҳимдир.
Демократия шахс билан жамиятнинг уйғунлигини таъминловчи омилдир. Бу уйғунлик қанча такомиллашган бўлса, жамият тараққиёти шунчалик илдамлашади. Демократия шахс эркинлигини таъминловчи ва уни тартибга солувчи омилдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Бизнинг бош мақсадимиз жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир” мавзусидаги маърўзасида “Давлат қурилиши ва бошқарув соҳасидаги энг муҳим вазифа бу - қонунчилик ҳокимияти бўлмиш мамлакат Парламентининг роли ва таъсирини кучайтириш, ижро ва суд тармоқлари Ўртасида янада мутаносиб ва барқарор мувозанатга эришишдан иборат”.
Хулоса қилиб айтганда, демократик жамиятда давлат идоралари эмас, балки жамоат ташқилотлари, нодавлат ташқилотлар устувор бўлади. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанини ўқитишда қуйидагиларга эътибор бериш керак:
1.Президент И.А. Каримов асарларини фундаментал-илмий-назарий жиҳатдан чуқур ўргатиш.
2.Ўтиш даври мавзусини тараққий этган мамлакатлар тарихий тажрибаларидан фойдаланиб кенг илмий далиллар асосида тушунтириш ва талабаларни имкон қадар дарсда фаол иштирок этишларига эришиш.
3.Фан бўйича тайёрланаётган маърўза матнлари ва ишчи дастурларини мунтазам янгилаб бориш ва оммавий ахборот саҳифаларида чоп этилаётган янгиликлар билан бойитиш.
4.Дарсларни имкон қадар давлатимизда қўлга киритилаётган ютуқларга оид фильмлар ёрдамида илмий далиллар асосида тушунтириш.
5.Дарсларни эркин мулоқот тарзида ўтиш, талабаларни эркин фикрлашга ўргатиш.
6.Аудиторияни кенг кўламли ислоҳотлар жараёнига оид плакатлар билан жиҳозлаб, мавзуларни мустақил ўзлаштиришлари учун талабаларга имкон яратиш.
2.Давлатчилик ғояларининг назарий асослари ва уларнинг шаклланиши.
3.Ўзбекистонда демократик жамият қуришининг ривожланиш босқичлари.
Ҳар қандай давлат ўз жамиятининг тарихий маданий ва ахлоқий мероси негизлари асосида ривожланди. Бундай уйғунлик халқни ривожланишида янги босқичларга кўтаради, унинг истиқбол омилларини кенгайтиради. Аждодларимиз томонидан яратилган ана шундай давлатчилик мероси инсоният тарихи ривожига улкан ҳисса қўшган.
Президент И.А.Каримов тарихчи олим ва журналистлар билан бўлган учрашувда — “Ҳозир Ўзбекистон деб аталувчи ҳудуд, яъни бизнинг Ватанимиз нафақат Шарқ, балки умумжаҳон бугун тан олмоқда. Бу қадимий ва табаррук тупроқдан буюк алломалар, фозилу-фўзалолар, олиму- уламолар, сиёсатчилар, саркардалар етишиб чиққан. Диний ва дунёвий илмларнинг асослари мана шу заминда яратилган, сайқал топган”, дейди.
Дарҳақиқат, Моварауннаҳр оралиғида пайдо бўлган улкан давлатчилик маданий мероси инсоният тарихи ибтидосида энг дастлабки ҳамда қадимий давлатчилик маданият сифатида маълум. Айни пайтда, бундай мерос мустақиллигимиз шарофати билан миллий давлатчилик тўғрисидаги таълимотларни ўрганиш имкониятларини очиб берди.
Маълумки, Ўзбекистонда миллий давлатчилигимиз тўғрисидаги энг қадимги манба “Авесто”дир. У эрамиздан олдинги 3 мингинчи йилларда аждодларимиз томонидан яратилган илк давлатчилик тўғрисидаги ижтимоий қараш ҳисобланади. Агар “Авесто”да илгари сурилган ғояларга эътибор берадиган бўлсак бугунги адолатпарвар демократик жамият барпо этишга қаратилган ғояларимиз билан ҳамоҳанг эканлигини кўрамиз.
Давлатчилик асосларини шакллантириш борасида “Авесто” деярли барча ижтимоий масалалар, қадимги географик тушунчалар, этник жамоалар, вилоят худудлари, уларнинг номлари, қадимги мамлакатларнинг рўйхати, иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар, ижтимоий ва сиёсий тўзум асослари, зардуштийларнинг фалсафаси, дунё тарихининг ривожланиши ҳакидаги маълумотларни ўз ичига қамраб олади.
Манбада, аввало, инсон, эрки, комиллиги, руҳий соғломлиги масалалари устувор қўйилади. Масалан: “Мен яхши фикр, яхши сўз, яхши ишга шон – шавкат бахш этаман” дейилади Яснанинг 14 китобида. Ахура Мазда, инсонлар ўртасида бўлаётган муносабатлар ўзаро самимийлик, ҳурмат, беғаразлик, ёрдам ва оқибатли бўлиш зарурлигига, ёмон фикрлардан ҳоли бўлишга ишора қилади. Каттага ҳурмат ва кичикка иззат, сабр-бардош, ҳалоллиқ меҳр-оқибат ва бошқа бир қатор тамойиллар борки, миллий ғоямизнинг асосий тамойилларига уйғун келади.
Ғояларнинг бундай тарзда қўйилиши дунё ана шу кучларнинг ёнма —ён яшашдан иборат, деган фалсафанинг моҳиятини англашга ундайди. Шу тариқа “Авесто” ўша замонда яшаган одамлар ўртасидаги муносабатларни барқарорлаштиришда давлатга бўлган эҳтиёж ва зарурияти ўлароқ юзага келган манба бўлиб ҳисобланади.
“Авесто”да энг муҳим масалалардан бири бу - ҳуқуқий муносабатларнинг назарий жиҳатдан шаклланганлигидир. Унда инсон ҳаёти ва одамлар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ҳуқуққа асосланганлиги ҳақида маълумот бор. Ҳақиқат, яхши сўз ва мақсад, поклик ва эзгуликка интилиш, сув, ер, олов, хонадон ва чорвани асраб авайлаш ахлоқий бурч бўлиб саналган. Инсон ўзининг ишлари ва фикрлари билан, яхшилик ёруғлик ва бахт келтирувчи, ҳаёт ва ҳакиқат берувчи олий тангри Ахура Маздага ёрдамчи бўлиб хизмат қилади.
Оила ва жамоада берилган сўздан ёки қасамдан воз кечиш, одамлар ўртасида тўзилган аҳдномани бўзиш катта гуноҳ ҳисобланган: “О Спитама, шартномани бўзувчи киши бутун мамлакатни бўзади, шу билан бирга Артага тегишли барча мулку-молларга путур етказади. О Спитама, ахдингни бўзма...” (“Яшт”, X боб).
Тарихий хужжатлар асосида айтиш мумкинки, “Авесто”нинг “Ясна”, “Виспрат”, “Яшт”, “Видевдат” китобларида илгари сурилган ҳуқуқий таълимотлар Рим ҳуқуқидан қадимийроқ ҳисобланади, боз устига, улар кейинчалик ташқил топган давлатлар сиёсий тизимининг шаклланиши манбаси бўлиб ҳам хизмат қилган. Шу тариқа “Авесто” грек мутафаккирлари ва Рим ҳуқуқшунослари ижодига ўзининг ҳар томонлама мукаммаллиги билан таъсир кўрсатган. Жумладан, инсон ҳуқуқи, жисмоний ва ҳуқуқий шахс эркинлиги, инсон эркинлиги, эркак ва аёлнинг тенглиги масаласи, озчиликнинг ҳуқуқи, вояга етмаганлар ҳуқуқи, виждон, эътиқод ва дин эркинлиги, жамоа ва гуруҳларнинг ҳуқуқи, мол-ҳол ҳуқуқи, оила шартномаларнинг мажбурийлик ҳуқуқи, жиноятнинг қасддан ёки эҳтиётсизлик натижасида содир этилган жиноят турлари ишлаб чиқилган, ўғрилик ёки босқинчилик фарқлари таснифланган, ҳимоя ҳуқуқи ва суд ишларини юритиш ҳамда ташқил этиш каби бошқа ҳуқуқий тамойиллар ўз ифодасини топган.
Бундан ташқари, “Авесто”даги адолатли қонунлар ва яхши ҳокимлар тўғрисида илгари сурилган ғояларга таяниб айтиш мумкинки, улар умуминсоний қадриятлар билан боғлиқ бўлган демократик таълимотларнинг назарий кўринишлари сифатида ўз ифодасини топган.
Инсон табиатан эркинликка, эзгуликка интилиб яшайди. Бундай эҳтиёжларнинг барча учун умумий бўлган қоидаларини ва уларнинг тартиботларини ташқил этишда давлатга бўлган эҳтиёж вужудга келади. Мана шундай эҳтиёж маърифий ва маданий таълимотларнинг ҳосиласи сифатида умуминсоний қадриятларнинг мезонларини шакллантириб келган. Айни пайтда, кишилик жамиятининг ўзаро урушлар ва ихтилофлар билан боғлиқ даврларида янги маърифий таълимотлар ҳалоскор ғоя сифатида вужудга келган, айнан IX ва XIII асрлар Ўрта Осиё тарихида шундай мураккаб давр бўлган.
Халқнинг ўз мустақиллиги учун курашиши, бунда ҳуррият ва инсон эркинлиги ғоялари миллатни маънавий юксалишига олиб келган. Бу даврда дунёга машҳур Хоразимий, Фарғоний, Абу Наср Форобий, Ибн Сино, Беруний, Юсуф Хос Ҳожиб, Низомулмулк каби файласуф, сиёсатчи тарихчи олимлар шу даврда яшаб ижод этдилар. Бу давр ўз мазмуни, салмоғи жиҳатидан Ўрта Осиё ўйғониш даври деб тарихга киради. Уйғониш даври маданиятининг ўзига хос томонлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат эди:
1. Дунёвий маърифатга интилиш, бу йўлда ўтмиш ва қўшни мамлакатларнинг маданияти ютуқларидан кенг фойдаланиш, айниқса, табиий-фалсафий, диний, тарихий ҳамда ижтимоий илмларни ривожлантириш.
2. Табиатга қизиқиш, табиатшунослик илмларининг ривожи, рационализм, ақл кучига ишониш, асосий эътиборни ҳақиқатни топишга қаратилган фанларга бериш, ҳакиқатни инсон тасаввури, илмининг асоси деб ҳисоблаш.
3. Инсонни улуғлаш, унинг ақлий, табиий, руҳий бадиий, маънавий фазилатларини асослаш, инсонпарварлиқ юқори ахлоқий қонун ва қоидаларни намоён этиш, комил инсонни тарбиялаш.
4. Универсаллик-қомусийлик барча табиат ҳодисалари билан қизиқиш ва унинг моҳиятига интилиш.
5. Давлат қурилиши ва бошқарувининг назарий негизлари адолат, ахлоқ тамойилларида шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий ҳамда амалий асосларини ривожлантириш.
6. Давлат раҳбари ва хизматчиларининг фаолият даражалари таснифлари, масъулияти мезонлари тизимининг назарий негизларини яратиш.
Шу даврнинг йирик намоёндаларидан бири Абу Наср Форобий ўзининг “Фозил одамлар шаҳри” асарида инсоният жамиятининг вужудга келиши ва ривожланишининг муайян табиий давлатга бўлган эхтиёжларнинг пайдо бўлишини, унда адолат ва ахлоқнинг шаклланиши қонуниятларини назарий жиҳатдан таснифини яратганлиги билан машҳурдир. Шу тариқа олим давлат шакллари ва унда бошқарувнинг мунтазам, изчил сиёсий тизимини яратишга эришади. Масалан, фозиллар шаҳрининг (давлат назарда тутилган) таркиб топиши ва унда қандай ахлоқий сифатдаги шахснинг раҳбар бўлиши таснифлари бугунги демократик жамият қуришнинг бевосита назарий талаблари билан уйғун келади. “Уларнинг ўзларидан сайланган раҳбар ёки бошлиқлар ҳокими мутлоқ бўлмайди. Улар одамлар ичидан кўтарилган, синалган энг олижаноб, раҳбарликка лойиқ кишилар бўладилар. Шунинг учун бундай раҳбарлар ўз сайловчиларини тўла озодликка чиқарадилар, уларни ташқи душмандан муҳофаза қиладилар”, деб давлат бошқарувида демократик тамойилларни таъминлаш билан боғлиқ ахлоқий кадриятларни тизимлаштиради.
Эътиборли жиҳати шундаки, Форобий қарашларидаги “ҳокимни мутлоқ бўлмаслиги”, “сайловчилар иродаси”, “озодлик” каби фикрлари нафақат шу даврда, балки, бугунда ҳам инсоният маданиятининг — демократиянинг бош ғояси бўлиб хизмат қилади.
Айни пайтда, Форобий Фозил шаҳарнинг (давлатнинг) зидди бўлган шаҳарларнинг ижтимоий моҳиятини очиб берадики, бу тоталитар давлат тизимига хос келади. Масалан, разолат ва бадбахтлик шаҳри, обрўпарастлар шаҳри, амалпарастлар, ҳадимиятпарастлар шаҳри ва ҳ.к. турларини кўрсатади. Бундай шаҳарлар адолатли жамият қуриш тўғрисидаги таълимотларга зид эканлиги кўрсатилади.
Давлат ва унинг бошқарувига даҳлдор масалалар Юсуф Хос Ҳожиб ижодида ҳам катта ўрин тутган. У “Кутадғу билиг” достонида давлатни бошқариш амаллари, қоидалари ва сиёсий-ахлоқий муносабатларни жамиятда қарор топтиришга қаратилган қарашлари билан эътиборлидир. У давлат бошқаруви ва хизматини ташқил этиш турларини ҳамда шу даражаларга мувофиқ сифатларини таснифлайди, “Шоҳликка даъвогарлар онадан ажиб бир истеъдод билан туғиладилар ва улар дарҳол яхши-ёмонни ажратиш фитратига эга бўладилар. Бундайларга Худо идрок фаросат ва юмшоқ бир кўнгил ато этади, қолаверса яхши иш юритиш уқуви билан ҳам сийлайди”, дейди олим.
Айни пайтда, ана шундай истеъдоднинг таснифларини Форобий сингари 12 сифатларини кўрсатиш билан бирга унинг вазифа ва мажбуриятларини белгилайди. Бунда у жамият табақаларини 15 тоифага ажратиб, ҳар бирига кўрсатилиши лозим бўлган мурувватни адолатли давлатни мустаҳкамлашда ва унинг бошқарувини ташқил этишда муҳим омил эканлигига эътиборни қаратади. Масалан, у, зиёлилар тўғрисида шундай дейди: “Ҳакиқий зиёли ҳакиқат таянчи бўлади. Агарки оламда донишлар бўлмаганда, ерда ризқ рўз унмас эди. Уларнинг зиёси халқ, йўлини ёритувчи машъалдир. Донишларга ширин сўз билан баҳра бер, моддий манфаатини қодиришга ҳаракат қил”.
Унга замондош бўлган қомусий олим Ибн Сино Ўрта Осиё табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий фикрларнинг буюк намоёндаси, тиббиёт, фалсафа, ижтимоий-сиёсий, ахлоқий таълимот тарихига улкан ҳисса қўшган мутафаккирдир. Ибн Сино фалсафани назарий ва амалий фалсафа сифатида иккига бўлади. Ижтимоий-сиёсий масалалар, давлат, инсон жамиятининг тўзилиши, вазифалари, жамоани бошқариш, инсон уюшмаларининг фаолияти, инсоннинг хулқ-одатлари, ахлоқ, жамоа ва оиладаги ахлоқ мезонларини ўрганади.
У амалий фалсафани ўз вазифаси ва предметига қараб уч қисмга бўлади. Ахлоқшунослик - бу инсон шахсиятининг фазилатлари, ахлоқий тушунчалар, қоидалар: иқтисодиёт оилани бошқариш, унинг талабларини, вазифа ва фаолиятини таъминлаб туриш учун зарур бўлган масалалар: сиёсат — бу давлатни идора этиш ва бошқариш, хукумат ва фуқароларни ҳамда давлатлар ўртасидаги муносабатларни таъминлаш масалаларини ўрганиши таснифланади. Унинг “Ишорат ва Танбихот”, “Рисодату тадбири манзил”, “қуш тили” каби асарлари бевосита давлат бошқарувининг адолатпарвар ва ахлоқий асосларига баришланади.
Адолатли давлат бошқаруви, унинг мукаммал тизимини яратиш борасида улкан илмий мерос қолдирган ўрта асрлар мутафаккири Низомулмулкнинг “Сиёсатнома” асари муҳим манба ҳисобланади. У амалдорларни ахлоқий фазилатларига караб танлаш, адолат ва инсофни оёк ости қиладиган кишиларни давлат ишларига аралаштирмасликни, давлатни бошқаришда кенгаш билан олиб бориш, фаолиятларни мунтазам назорат қилиш, итоат ижро ва сифатлари тўғрисидаги фикрлари билан аҳамиятлидир. Айникса, Низомулмулкнинг “Кўпчилик бўлиб қабул қилинган тадбир энг савобли бўлади ва шундай йўл тутиш керак”, деган қарашлари аждодларимизнинг давлат қурилишининг демократик тартиботларига нечоғли даражада аҳамият берганлигидан далолат беради.
Маълумки, ислом дини ижтимоий дунёқараш сифатида кенг тарқала бориши билан унинг назарий, фалсафий, ҳуқуқий томонларини ишлаб чиқишга эътибор ҳам таборо ортиб борган. Шу тариқа IX — XII асрларда Мовароуннаҳрда илм-фан, маданият, ислом фалсафасининг назарий жиҳатдан юксак даражада ривожланган даври бўлди. Улардан Имом ал-Бухорий, Имом Ат-Термизий, ал-Мотрудий, Муҳаммад Имом Раззолий, Маҳмуд аз-Замахшарий, Бурҳонуддин ал-Марғилоний, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳовуддин Нақшбанд, Жалолиддин Румий каби буюк алломалар ўзларининг илмий тадқиқотлари билан жаҳон маданиятига улкан ҳисса қўшдилар.
Диний-илмий тадқиқотларда борлиқ, илоҳий қудрат, инсон комилиги, адолат, инсоф, диёнат, виждон, адолат каби ғоялар инсон руҳиятини поклаш орқали эркин жамиятга чорланади. Бу борада Ж.Румий шундай дейди: “Инсон буюк бир мўъжиза ва унинг ичида ҳамма нарса ёзилган. Бироқ, зулмат ва пардалар борки, улар ёзувларни ўқишга имкон бермайди. Зулмат ва пардалар, турли туман машғулотлар инсоннинг дунё ишлари борасида олган тадбирлари ва кўнгилнинг сўнгсиз орзуларидир”. Дарҳакиқат, Ж.Румийнинг қарашларида инсоннинг фарқи унинг комиллигига асосланади. Шунинг учун у дунёга ирқи, дини, миллати, табақасидан қатъи назар, барча инсонларга баробар мурожаат қилади. “Менга ваҳдаи майини тутгил, ўзгаларни ҳам ондин баҳраманд этгил, токи жамоат жам бўлиб, факат сувратда бўлмиш тафовутларни бартараф этайлик. Биз ҳаммамиз ягона оғочнинг бутоқлари, ягона қўшиннинг навкарларимиз”. Жалолиддиннинг башарият бирлиги ҳақида гапириши ўша давр учун мислсиз жасорат зди.
Ижтимоий-сиёсий тараққиёт ривожининг маънавий асосларини ўрганишда Ўрта Осиёда вужудга келган тасаввуфчилик оқимининг аҳамияти ҳам алоҳида муҳим ўрин тутади. Тасаввуф гарчи ислом бағрида ниш уриб, Қуръон ва Ҳадислар ҳикматидан озиқланган, кўп ҳолларда шариат аҳкомига суянган бўлса-да, лекин у расмий диний ақидапарастлик ва мутаасибликка ҳамда ҳоким табақаларнинг айшуишратларга ғарқ турмуш тарзи, талончилик ва манфаатпарастликка зид ўлароқ меҳнаткаш халқ норозилигини ифодалаб келди. Ушбу таълимотнинг эл орасида ёйилиб, фикрий янгиланишларга қаноат бергани, хaқ ва ҳақиқатга ташна зиёллар юрагини банд этганига сабаб шу.
Тасаввуф таълимоти асосида адолат, ҳақиқат, тўғрилик, меҳр-шафқат, инсоф, имон, эътиқод, илм, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик каби умуминсоний ғояларни тарғибот қилувчи мурувватга асосланган бир қанча диний сиёсий оқимлар пайдо бўлади. Улар жамиятнинг ахлоқсиз унсурларига ғоявий куч сифатида қарши қуйилади. Бу борада, А.Яссавий шундай дейди: “Шайх улдурким, ниёз олса, мустақиҳларға, ғариб, бечораларға бергайлар. Агар олиб ўзи еса, мурдор эт емишдек бўлғай. Агар тўн қилиб кийса, ул тўн тўнғўзча Ҳак таъоло намоз, рўзасини қабул қилмағай ва агар олған ниёзидин нон қилиб еса, ҳақ таъоло они дўзахда турлук азобға гирифтор қилгай. Ва агар ондоғ шайхга ҳар киши эътиқод қилса кофир бўлғай”.
Яссавийнинг ҳикматларида раҳбар шахсларнинг сифатлари тўғрисидаги талқинлар деярли ижодининг асосини ташқил этади. Чунки, шу даврда халқ, орасида катта обрў-эътиборга эга бўлган сўфий шайхлар сиёсатга бевосита аралашиб келганлар. Бу борада Амир Қўлолнинг ўғли Амир Умарнинг қарашлари (1406 й. ўлган) сиёсатнинг назарий ва амалий моҳиятини очишда эътиборлидир. Унда сиёсатга шундай нисбат берилади: “Билгилким сиёсат — тутиб туриш ва тартибга солишдир..., ёмон кишиларни қўрқинч ва титроқда тутмоқ, яхшиларни тақдирламоқ керак. Агар сиёсат бўлмаса, давлатнинг муҳим ишлари амалга ошмайди: агар тартибот жазо қонунлари бўлмаса давлат ишлари ҳам унгланмайди, чунки ҳукмдорнинг, жамоанинг кўрки, давлат ва диннинг ривожи сиёсатдир”. Яъни дин орқали сиёсатда умуминсоний қадриятлар ифода этилиши ва бундай сиёсат эса бевосита давлат қонунлари орқали амалда ўз тасдиғини топишига эришмоқ лозим деб ҳисобланган.
XIII—XIY асрларда Ўрта Осиёни мўғуллар томонидан истило қилиниши иқтисодий ва маънавий ҳаётга катта салбий таъсир кўрсатади. Мамлакатда жабр-зулм ва зўравонлик кучаяди, меҳнаткаш халқ, қаттиқ эзилади. Жуда кўп маданий бойликлар, илм масканлари, Мадраса ва кутубхоналар йўқ қилинади, санъат ва илм-фан вақиллари: олимлар, шоир ва ёзувчилар, мунажжимлар, меъморлар ва мусаввирлар ўлдирилади, омон қолганлари Шимолий Ҳиндистонга, ғарбий Эрон ва Хурасон вилоятларига қочиб жон сақлаб қоладилар.
Айнан мана шундай мураккаб даврда Амир Темурнинг (1370 йил) сиёсий саҳнага келиши ҳамда мустақил давлат барпо этиши Ўрта Осиё халқларининг мўғул истилосидан, ички ўзаро низолардан қутулишига олиб келади. Мамлакатда ўрнатилган барқарорлик марказий давлатнинг тез орада мустаҳкамланишига, сиёсий кучлар тарқоқлигини бартараф этишга, айни пайтда, турли ислоҳотларнинг амалга оширилишига, илм —фан ва маданиятнинг ривожланишига туртки бўлди.
Бу даврда миллий давлатчилиқ тўғрисидаги қарашларнинг ривожланишида Амир Темурнинг хизматлари катта бўлди. Унинг тўзукларида давлат тизими, уни идора қилиш услублари ва воситалари, ундаги турли лавозим, вазифалар даражаси, табақаларнинг тоифаланиши, ҳарбий қўшинларнинг ташқил этилиши, жанг олиб бориш маҳоратлари, давлат хизматчилари рағбатини ташқил этиш омиллари, адолатли солиқ турларининг жорий этилиши, мамлакатни ободонлаштириш тадбирлари миллий давлатчиликнинг юксак маданий ва ҳуқуқий даражада шакллантирилганлигидан далолат беради. Бундай сиёсатнинг асос —моҳияти адолатли давлат, инсонпарвар жамият негизларини қарор топтиришга хизмат қилади.
Бу борада Ибн Араб Шоҳ шундай дейди: “Темур тамғасининг нақши “рости расти” бўлиб, бу “ҳакгўй бўлсанг нажот топасан”, демакдир. Унинг отларидаги тамға, тангаю тиллоларига зарб бериладиган белги ҳам мана шундай уч халқадан иборат эди. Кўпинча унинг мажлисида уятсиз сўзлар, қон тўкиш, асир олиш, наҳбу ғорат қилиш ва ҳарам ҳакорат гаплар бўлмасди. Темур қўрқмас, шижоатли, ботир кишиларни итоат қилдирувчан бўлиб, жасоратли кишиларни, довюрак ва мардларни ёқтирар эди. У улар ёрдамида даҳшатли жойлар қўлфларини фатҳ этиб, одамлар шерларини ўлжа қилар, улар зарбалари билан баланд тоғлар чўққиларини вайрон қиларди. У беҳато (нишонга урувчи) фикрли, ажойиб фаросатли, мислсиз (даражада) бахтли, улуғворлиги (ўзига) мувофиқ, қатъи азм билан сўзловчи, (бошига) қўлфат тушганда ҳам ҳакгўй (киши) эди".
Амир Темур ана шундай сифатлари соҳиби сифатида давлат бошқарувининг демократик асосларини яратишга эришади. У мамлакат ишларини доимо, кенгаш, машварад маслаҳат, хушёрлигу, мулоҳазакорлик эҳтиёткорлик билан амалга оширганлигини таъкидлайди. Айни пайтда, мамлакат ишларини Кенгаш асосида олиб бориш бу аслида фуқароларнинг ризолиги ва иҳтиёри демак. Ундан чиқди бундай ёндашув бевосита давлат бошқаруви тақсимотининг илк кўринишлари тўғрисидаги қарашларнинг ривожланишига замин яратган.
Соҳибқирон ҳар бир ишда сиёсатни адолат билан амалга оширишга ва бунда турли воситалар асосида унинг изчиллигини таъминлашга эришади. Яъни адолатга қаратилган мақсадларни адолатли воситалар билан уйғунлаштириш асосида давлат бошқарувининг технологик таълимотларини амалий жиҳатдан бойитадики, салтанатда адолатни таъминловчи муруватлар юзага келади. Масалан, у, нафақат давлат хизматчиларининг қандай сифатга эга бўлишини балки, шундай сифатлиларни кандай қилиб давлат бошқарувига келишини таъминлашнинг чораларини ишлаб чиқади. Бу борада у шундай дейди: “Агар ҳар нарсани ва ҳар кимни ўз мартабасида сақлай олмасанг, салтанатингга бундан кўп ҳалал ва зиён етгай. Демак ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳap нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак”. Шу тариқа, у, масаланинг назарий асосларини ойдинлаштириш билан унинг амалий тадбиғини ҳам ўз “Тўзук”ларида амалга оширади. Жумладан: “Кимнинг ақли ва шижоатини синов тарозусида тортиб кўриб, бошқаларникидан ортикроқлигини билсам, уни тарбиятимга олиб, амирлик даражасига кўтарар эдим. Сўнгра кўрсатган хизматларига яраша мартабасини ошириб борардим”, дейди.
Амир Темур ўз давридаги хизматларининг энг асосийси ва энг буюги — бу унинг давлат арбоби сифатида адолат ғояларига асосланган миллий давлатчилик таълимотларининг ҳуқуқий негизларини яратганлиги ҳамда уни тадбиқ этиб берганлигидадир. Шу тариқа у ўз сиёсий фаолиятини шундай хулосалайди: ҳар мамлакатнинг яхши кишиларига мен ҳам яхшилик қилдим, нафси ёмонлар, бўзуқлар ва ахлоқсиз одамларни мамлакатимдан қувиб чиқардим. Пасткаш ва разил одамларга ўзларига лойиқ ишлар топширдим, хайда хадларидан ошишларига йўл қўймадим. Улутларини ва шараф — эътиборли кишиларни ҳурматлаб, мартабаларини оширдим. Ҳар мамлакатда адолат эшигини очдим, зулму ситам йўлини тўсдим".
Шу даврнинг йирик классик намоёндалардан бири - Алишер Навоийдир. У назариётчи ва амалиётчи сифатида давлат сиёсатининг адолатли асослари ва унинг маънавий мезонларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшади. Айниқса,, адолатсизлик ва зулм давлатни таназзулга, жамиятни жаҳолатга олиб келиши тўғрисидаги қарашлари ўз ифодасини топади: “...давлат иши билан машғул бўлган амалдорлик чоғларимда кўнгил мулкини турли одатларнинг ҳужуми булғалади. Гоҳ амирлик ўрнида ўтирдим ва ҳукумат маҳкамасида халқнинг арзодини сурдим ва гоҳ подшоҳ ёнида вазирлик қилдим ва менга умидвор назар билан қараб турган элга мурувват кўрсатдим”, дейди.
А.Навоий адолат тўғрисидаги қарашларида инсон руҳияти билан борлиқ ижтимоий иллатларнинг моҳиятини излайди. Жамиятда ёвўзликнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил этади. Адолатли жамиятга эришишда нафақат подшохнинг одиллиги, балки, фуқаролар ўртасидаги муносабатларнинг адолатли, маънан соғлом бўлиши лозимлигига эътиборни қаратади: “Оламда бўлмиш ҳар навъ одам билан қўришдим: катта — кичикнинг феълу атворини ўргандим: яхши-ёмоннинг хислатларини тажрибадан ўтказдим: яхшилик ва ёмонликларнинг шарбатини ичиб, заҳрини тотиб кўрдим. Бахл ва пасткашларнинг захмини, саҳоватли кишиларнинг малҳамини кўнглим дарҳол сезадиган бўлиб колди”, дейди.
Айни пайтда, инсон руҳияти билан боғлиқ иллатлар моҳиятига шундай нисбат беради: “Яхшиликка мукофот — қўполлиқ одоб билан қилинган хушмуомала эвасига кеккайиш, такаббурлардан ўзгача муносабат кўрмайсиз. Бировга бир хизмат қилсанг, ундан ўн зарб ейишга тайёр турмоқ керак: кимгаки бир тавозеъ кўрсатсанг, минг қўполлик ва дилсиёҳликка ҳозир бўлиб турмоғинг лозим”. Шу тариқа, у, “Маҳбуб ул қулуб” асарида ҳар хил одамларнинг феъл-атвори ва аҳволи, яхши феъл ҳосияти ва ёмон хислат касофати ҳакидаги қарашлари асосида жамият ижтимоий муносабатларининг яхлит назарий тизими, фуқаро — жамият — давлат ўртасидаги ахлоқий мажбуриятларни умумлаштиришга эришади.
Адолат ғояси Навоийнинг жуда кўп асарларида турли тарзда ифодаланган. “Ҳайрат ул—аброр”, “Садди Искандарий”, “Фарҳод ва Ширин”, “Саббъаи сайёра” достонларининг, “Маҳбуб ул-қулуб” асарининг бош ғояси адолатдир. Яна шуни айтиш керакки, Навоийда инсондаги жуда кўп ижобий ҳислатлар, чунончи садоқат, вафо, ҳаё, саҳоват кабилар ҳам адолат билан боғлаб тушунтирилади. Зеро, кишида адолат туйғуси бўлмаса, унда бошқа сифатлар ҳам бўлмайди деб қарайди.
А.Навоий замондошлари - Арасту, Афлотун, Форобий, Ибн Сино, Насриддин Тусийнинг илмий мероси, асарларини қунт билан ўрганган, уларнинг илмий ва инсонпарварлик ғояларидан хабардор бўлиб, ўзи ҳам шу йўналишда катта мерос қолдирган ижодкорлар Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Ҳусайн Воиз Кошифий ва Жалолиддин Давонийлардир. Улар давлатшунослик, ахлоқшунослик адабиёт, таълим-тарбия, наср ва назм соҳаларида ижод қилган йирик олимлардир. Давлат бошқаруви ва унинг сиёсати билан боғлиқ бўлган ижтимоий-ахлоқий масалаларни Бобурнинг “Бобурнома”, Кошифийнинг “Ахлоқи Муҳсиний” асарларида атрофлича баён қилади.
Уларда жамиятнинг пайдо бўлиши, ижтимоий табақалар, давлат ва уни бошқариш йўллари, адолатли ва адолатсиз подшохлар, уларнинг фуқароларга муносабати, ахлоқ ва таълим-тарбия масаларини таҳлил этган. Давлат бошқарувига оид ижтимоий қарашлари ўз навбатида ўтмиш давлатчилик маданий меросимиз билан боғлиқ бўлган қадриятларимизни янада бойитишга хизмат қилган.
Юқорида таъкидлаганимиздек XIY—XY асрдаги ижтимоий ва маданий юксалиш ўз мазмун моҳияти билан IX—XII асрлардаги Ўрта Осиёдаги Уйғониш даврининг ўзвий давоми эди. Бундай маданий меросларнинг монандликка интилиши, унинг даврий уйғунлашуви халқлар ҳаётида тараққиёт ҳамда юксалишига пойдевор бўлган назарий таълимотларнинг ривожланиш босқичларини кўзатамиз.
Аммо, Ўзбекистон халқлари давлатчилик тарихи ўз тараққиётида бир хилда ривожланган эмас XYI — XIX асрлар Ўрта Осиё ҳаётида мураккаб ва кескин бурилиш даври бўлди. Унинг мураккаблиги аввало Амир Темур империясининг парчаланиши ҳамда ворислар ўртасидаги низолар билан боғланади. Доимий ихтилофлар майдонига айланиб қолган Моварауннахр Шайбонийхон лашкарлари томонидан босиб олинади. Давлатда эгасизлик бошбодоқлик хукм суради.
Мана шундай шароитда ҳақиқий илм ўрнини диний ақидавий қарашлар эгаллайди, натижада аниқса табиий фанлар қувғунга учрайди, айниқса, математика ва астрономия орқада қолади. Бунинг оқибатида илм-фан ривожининг даражаси кескин пасайиб кетади. Айни пайтда, бу давр олдинги мутафаккирларнинг илғор ғояларининг ўзаро фаол таъсири заифлашуви билан ҳарактерланади. Дин бевосита давлат сиёсатининг асосига, ҳокимият унинг раҳномалари қўлида манфаатларини ниқобловчи мафкурага айланади. Натижада жамиятда диний тазйиқ кучаяди. Дин пешволари давлат сиёсатига бевосита аралашиши оқибатида бир ёқлама мафкуравий зуғум ортиб боради. Ҳар қандай ижодий ҳур фикр таъқибга олинади.
Шунга қарамай Ўрта Осиёда ижтимоий фикр, фалсафа адабиёт, тарих, мусиқа фанлари, меъморчилик, тасвирий санъат ривожланди, қатор Мадраса ва мачитлар қурилди. Жумладан, Ибн Муҳаммад Юсуф Ал-Қорабоғий, Муҳаммад Шариф, Машраб ва Суфи Оллоёр, Нодира, Увайсий, Дилшод, Комил Хоразимий, Аваз ўтар, Бедил, Фўзулий, Аҳмад Дониш, Муқимий, Огаҳий, Фурқат, Муқимий, Мулла Олим Маҳмуд Хожи ижодиётида илғор ижтимоий ғоялар яратилади.
Шу давр Шарқ мутафаккирларининг ижтимоий қарашларини чуқур ўрганган олим И.Мўминов айниқса,, Бедилнинг фалсафий ижодига катта баҳо беради. Бедил дастлаб ислом фалсафаси бўлган каломни, сўнгра машҳур сўфийларнинг асарларни ҳамда ҳинд фалсафасини ўргангалигини қайд этади. Унинг ғоялари маърифатли бўлишга, билим ва ҳунарни ўрганишга, айни пайтда, ёвўзликка муросасиз бўлишга даъват қилганлигини кўрсатади. Эътирофли жиҳати шундаки, шу давр ижодкорлари қайси соҳада ижод қилмасин, шахс ва зиёлийликка хос қудратда уларнинг асосий диққати ҳалқ ва унинг турмуш дарди билан бевосита боғлиқ бўлганлигига амин бўламиз. Мулло Олим Маҳмуд Ҳожининг “Тарихи Туркистон” асарида шундай дейди. “Туркистон хонлари вақтидаги мусулмониялар ниҳоят даражада аҳволи оламидан хабарсиз бўлдилар. Золим ҳакамларга рост ва тўғри сўзни айтадурғонлар қолмай, золимлар учун беш-ўн тилло бадалига эртадан кечгача ҳушомад сўзлар айтиб, алар қандай сўз айтса маъқул дейдурғонлар бўлғон эдилар.
Илму-маорифда бўлса Туркистонда ўтган Ибн Сино, Форобий, Улуғбек Алиқушчи ўрнига ўлтурғон олим, файласуфи замон деганларимиз иззату нафс ва риёкорликға табдил бўлуб, жаҳл балосиға мубтало бўлғон эдилар. Ҳакам ва улутларимиз фуқаролардин ўз жойиға ва масрафиға сарф қилмай, ўз ҳоҳишлари ва йўшаъларира ҳарж ва сарф қилар эди. Ҳукумат ишида мутлақо мунтазам қоида ва қонун йўқ эди, фуқаролар уларнинг ўз молидек ҳисоб қилинур эди”.
Мавжуд манбаларни ўрганиш миллий давлатчилик тарихимизда таназзулга тортган сиёсий курашлар ва ўзаро ихтилофларнинг сабабларини ўрганиш билан бирга, ундан сабоқлар чиқариш имкониятларини беради.
Маълумки, Мовароуннаҳр давлатчилик тарихи ва унинг тараққиётини ислом фалсафасидан айри ҳолда кўра олмаймиз. Аждодларимиз дунёвий ва диний илмларни бевосита уйғун тарзда олиб боришган. У ҳох диний ҳох дунёвий йўналишда бўлмасин, унинг асосида инсон - жамият - давлат муаммоси ётади. Фақат бир ёқлама мафкурага асосланган мустамлакачилик босқичи сўнгра, собиқ шўро ҳукмрон сиёсати халқни маданий меъросидан маҳрум этишга ҳаракат қилди. Оқибатда маънавий мерос таъқиб остига олиниб миллий маънавий меросни ўрганишда бўшлиқ пайдо қилинди. Фан ва таълимот ўз заминидан ўзилган ақидалар ва мавҳум ғоялар таъсирига тушиб қолди.
Аммо, тарихнинг ана шундай мураккаб даврида ҳам Ўзбекистонда ҳуррият билан йўғрилган ижтимоий-сиёсий қарашлар тўхтаган эмас. Аксинча, бундай истак ҳар бир ватандошимиз қалбида миллий истиқлол ғоясининг вужудга келишига туртки бўлди, Ўрта Осиё халқларининг мустамлакачилик сиёсатига қарши миллий озодлик кураши ва унинг асосий босқичларини шартли равишда уч босқичга бўлиб ўрганиш мумкин.
а) Биринчи босқич: 1860— 1904 йиллар;
б) иккинчи босқич: 1904—1918 йиллар;
в) учинчи босқич: 1918—1991 йиллар.
Биринчи босқичда мустамлакачилик асоратига тушушнинг ижтимоий- сиёсий сабабларини очиб берувчи манбаларни ўрганиш орқали шу даврдаги миллий тарқоқлик давлат бошқаруви ишларида маърифатсизлик маҳаллий амалдорларнинг нафс ва риёкорлик ботқоғига ботишига эътибор қаратилиши муҳим.
Иккинчи босқич - Туркистон миллий давлат мустақиллиги учун курашда озодлик ҳаракатларининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда шарт- шароитларини сиёсий жиҳатдан таҳлилига эътибор қаратиш. Бунда жадидларнинг мустақиллик учун ғояларининг пайдо бўлиши жараёнлари назарда тутилади.
Миллат озод бўлиб, ўзининг мустақил давлатини ўрнатмагунча, ижтимоий адолатни тиклаб бўлмайди. Бу Беҳбудий берган биринчи хулосалардан эди, айни пайтда, бундай ғоя миллий истиқлолчилик ҳаракатининг асосини ташқил этган.
Айни пайтда, жадидчилар асосий эътиборини жамиятда маънавиятни ривожлантиришга қаратадилар. Улар янги усулдаги мактабларни ташқил этиш, газеталар чиқариш, дарслик ва уқув қўлланмаларини нашр эттириш, ғарбнинг янги маданият ва технология услубларини жорий этиш заруриятини ҳамда уни Туркистонда тарғиб этиш орқали миллий — дунёвий таълимни юзага келтириш, маънавий ҳаётни янгилаш ва бойитиш орқали миллий ўзликни англашни юксалтиришга замин яратишга интилганлар.
Шу тариқа, Туркистонда мустамлакачилик сиёсатига қарши кураш ва унинг ижтимоий-сиёсий асосларини ёритувчи манбалар Мунавварқори Абдурашидхон ўғли, Беҳбудий, Фитрат, Авлоний, Ҳувайдо ва бошқа миллий истиқлол қаҳрамонлари асарларида атрофлича ёритилган.
Эътиборли жиҳати шундаки, ўз даврида жадидлар миллий-маданий муҳторият қурилиши тамойилларини ишлаб чиққан ва бунда ўлкани ривожлантиришнинг амалий дастурлари мавжуд бўлган. Туркистонда давлатчилик шакли ва уни бошқариш ваколатлари, барча соҳалар буйича қонунларни жорий этиш, суд органларини ташқил қилиш, давлат тўзилмаларини яратиш каби масалаларга эътибор берилган. Аммо, шу давр сиёсий шароити ҳамда ерли халқнинг тушунчасида Туркистонда мустақил демократик жамият қуриш тўғрисидаги қарашлари бир мунча чекланганлигини кўрамиз. Беҳбудийнинг “Туркистон маданий муҳторияти лойиҳаси” дастурида тўла мустақил демократик жамият тўғрисида эмас, давлатнинг автономия шакли назарда тутилади.
1917 йилдаги Умумтуркистон мусулмонларининг қурултойида ҳам давлатчилик қурилиши тўғрисидаги қарашлар демократик ёки федератив шакллари тўғрисида баҳс олиб борилади. Аммо, уларнинг демократия ва федерация тўғрисидаги қарашлари ҳам аслида конституцион монархия тўзумидан ташқарига чиққан эмас. Туркистонда шу тариқа, миллий давлатчилик ғояларининг тикланишига бўлган уринишлар ва шу йўлдаги сиёсий ҳаракатларининг фаолияти тўғрисида Б.Дўстқораевнинг “Ўзбекистонда янги давлатчилик маърифати” номли мақоласидан танишиш мумкин бўлади.
Учинчи босқич - миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини тинч йўл билан амалга ошириш мумкин эмаслигини тушуниб етган маҳаллий халқ, вақиллари 1917 йил 26-28 ноябр кунлари Қўқонда ўлка умуммусулмонларининг фавқулотда қурултойига тўпланиб, “Қўқон муҳторияти”ни ташқил этилганлигини эълон қилдилар. Лекин 1918 йил 23 январда Туркистон советларининг IY ўлка қурултойи Қўқон Муҳториятининг Муваққат ҳукумати ва унинг аъзоларини қонундан ташқари, деб эълон қилишди ва қурол-яроғи деярли бўлмаган мухториятчилар жойлашган эски шаҳар тўплардан ўққа тутилиб 18 минг одамнинг қурбон бўлишига сабаб бўлади.
Айнан шу давр воқеа-ҳодисаларни баёни, тафсилотлари ҳамда муваффиқиятсизликнинг сабабларига М.Чукай “Истиқол жаллодлари” асарида қуйидагича таъриф беради: “Биринчидан, объектив омиллар: ...Биз курашга ўзимиз танлаган фурсатда эмас, Русия инқлоби жараёнини келтириб чиқарган вазият ижоботи билан киришдик. Иккинчидан, субъектив, яъни ўзимиздан бўлган омиллар: миллий манфаатлар йўлида курашиш лозимлигини билганлари ҳолда Туркистонликлар ўзаро кучли бирлик кўра олмадилар ва бунга улгурмадилар”.
Туркистон Мухториятининг ташқил топиши, унинг сиёсий фаолияти, сўнгра инқирози масалалари С.Аъзамхўжаевнинг “Туркистон Мухторияти” номли асарида тарихий-илмий маълумотлар асосида ифодалонган.
Миллий истиқлол учун кураш йўллари ва, шу йўлдаги мақсад муштаракликда бўлган эмас. Мустақилликка эришиш курашлари афсуски, турлича англаган ва ёндашилган. Аммо, миллий озодлик ҳаракатининг мағлубияти ёхуд кўплаб зиёлий номоёндаларнинг катағон қилиниши, шаҳид бўлиши билан миллатнинг ҳурриятга бўлган интилишини бир сония ҳам тўхтаган эмас. Ўзбекистон зиёлиларининг мустақиллик учун олиб борган кураши 30-40 йилларда ҳам сўнгра 50-60 йилларда ҳам турли сиёсий кўринишларда давом этиб боради.
XX асринг 80 йилларига келиб коммунистик мафкура зуғуми остида қатоғонлик сиёсати янги палласига кирди. Марказ ходимлари томонидан уюштирилган “ўзбеклар иши”, “пахта иши” билан 11 мингдан ортиқ Ўзбекистонлик раҳбарлар ва оддий фуқаролар таъқиб остига олинди, жазоланди. Халқнинг турмуши ниҳоятда оғирлашиб борди.
Ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг зиддиятлашуви ва ҳодисаларнинг кескинлашуви “қайта қуриш” йилларида ҳам ўз таъсир кўламини кенгайтириб келди. Натижада республикада жамият яхлитлигини парчалайдиган ҳамда вужудга келган эгасизлик ҳолати фуқаролар ўртасида парокандалик муҳитини юзага келтирди, миллатлараро зиддиятлар, баъзан тўқнашувлар, айниқса,, давлат бошқарувида қонунсизлик парокандалик ҳолатлари вужудга келади.
Мана шундай қалтис вазиятда, 1989 йил 23 июнда И.А.Каримов Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари сифатида ўз фаолиятини бошлади. У қиска вақт ичида Ўзбекистонда вужудга келган ижтимоий танглик шароитини барқарорлаштиришга қаратилган тубдан янги миллий сиёсатни шакллантиришга эришади. Натижада, сиёсий беқарорлик фуқаролар ва миллатлараро низолар олди олинди, давлат бошқаруви мустаҳкамланди, Ўзбекистонда мустақил давлат ташқил этишининг барча сиёсий ва ҳуқуқий заминлари яратилди.
1991 йил 31 август Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги эълон қилинди. Аммо, мустамлакачилик сиёсатидан сўнг қолган сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий мерос билан мустақилликни мустаҳкамлаш ва унинг истиқбол йўлини аниқлаш, аслида унданда мураккаб вазифа эди. Бундай вазифа мамлакатда демократик ҳуқуқий давлат қуриш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини вужудга келтириш, унинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилишини таъминлаш буйича қатъи ва изчил сиёсат юргизишдан иборат бўлди. Ўзбекистон ялпи янгиланишларнинг назарий жараёни икки ўзаро ўзвий боғланган йўналишларда амалга оширилди:
Биринчи йўналиш, мамлакатнинг ички дунёсида, яъни иқтисодиёт, маънавият, сиёсат, турмуш тарзида, халқ ҳарактери ва менталитетида режавий асосларда амалга оширилаётган янгиланишлар мажмуидан иборат бўлган бўлса,
Иккинчи йўналиш халқаро ижтимоий муҳит манзарасини такомиллаштириш, яъни қарама қарши кучлар ўртасидаги зиддиятларни барқарорлаштириш, коллизия муҳитида муроса, ҳамкорлик муносабатлари, тинчлик маданиятига ўтиш, миллатлараро, давлатлараро, конфессиялараро толерантлик муносабатларини чуқурлаштириш, инсониятга умумий хавф туғдирувчи терроризм, наркобизнес, экстремизмга қарши халқаро ташқилот тўзилмаларига асос солиш ва бошқа фаолиятлар мажмуидан ташқил топади.
II - Мавзу : ўзбекистонда демократик жамият барпо этишда “ўтиш даври” нининг зарурлиги. Мустақиллик ва демократик жамият курилиишнинг “Ўзбек модели”
Режа:
1. Ўтиш даври тушунчаси моҳияти ва зарурияти.
2. Ўтиш даврининг “модел”лар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари.
3.
Мустақиллик ва демократик жамиятга
ўтишнинг ўзаро
муштараклиги.
4. Инсон эркинлиги ва манфаатларининг устуворлиги.
Ўтиш жараёни ҳақида жуда кўплаб илмий асарлар яратилган. Аммо “ўтиш даври” мустақил мавзу сифатида илмий адабиётларда жуда кам ўрганилган. Бунинг асосий сабаби, унинг аниқ мезонини ва бошланиши билан “поёни” (охирги мухлати) масаласини аниқ белгилаш мураккаблигича қолмоқда. Бундан ташқари, баъзи олимлар, жамият тараққиёти то фуқаровий жамият даражасига кўтарилгунча фақат “ўтиш даври” давом этади, у ўзлуксиз жараён, - деб ҳисобласа, яна бир хил олимлар “ўтиш давр”нинг мухлати ва моҳиятидан кўра, ундаги жараёнларни ўрганиш муҳимроқ эканлигини таъкидлайдилар. Хуллас, уни ўрганиш ўсиб келаётган талаб даражасидан орқада қолмоқда. Чунки, унинг бошланиши ва охирги мезонларини аниқламасдан туриб у содир бўладиган, ёхуд содир бўлиши мумкин бўлган, жараёнлар ҳақида аниқ концептуал ғояларни ишлаб чиқиш ҳам қийин бўлади. Бу жараёнлар нега турли мамлакатларда турлича содир бўлади ва уларнинг мухлати нега ҳар хил давом этади - деган саволларга жавобни фақат ана шу ўтиш даврининг ўзини мустақил мавзу сифатида ўрганиш орқалигина жавоб бериш мумкин бўлади.
Мазкур масалани ўрганиш бугун ўз бошида мураккаб “ўтиш даври”ни кечираётган Ўзбекистон учун ҳам назарий ва амалий аҳамиятга эгадир. Уни ўрганиш биз қураётган жамиятнинг даражаларини белгилаш ва унга етиб боришда содир бўладиган жараёнлар тўғрисида аниқ тасаввурлар бериш имконини беради.
1. Ўтиш даври тушунчаси моҳияти ва зарурияти.
Ўтиш даври барча давлатлар тараққиёти жараёнида содир бўладиган оралиқ ҳисобланади. У ҳар қандай давлат учун умумий қонуниятдир. Чунки, давлатлар вужудга келиши биланоқ юксак тараққиёт даражасига бирдан кўтарила олмайди, балки у аввало шаклланади ва маълум тараққиёт босқичларини ўз бошидан ўтказдилар.
Ҳар бир давлатнинг вужудга келиш, ривожланиш ва юксак даражасига кўтарилиш жараёнлари олимлар томонидан ўрганилган ва бугунги кунда ўрганиш давом этмоқда.
Аммо, ўтиш даври ўзи нима, нима учун ўтиш даври деб айтилади? - деган саволларга жавоб илмий адабиётларимизда жуда кам ўрганилган. Аммо, уни мукаммал тарзда ўрганмасдан туриб мамлакатлар ривожланиш хусусиятларини аниқ тасаввур қилиб бўлмайди. Зеро, бугун юксак ривожланган ёки кам тараққий қилган ёхуд эндгина ривожланиш томон қадам ташлаётган мамлакатларнинг бир иқтисодий, ижтимоий-сиёсий тўзумдан иккинчисига ўтиш жараёни айнан иккинчисида такрорланмайди. Тўғри, ўтиш даври учун барча мамлакатлар учун умумий бўлган қонуниятлар ҳам мавжуд. Аммо, уларни амалга ошириш ҳам давлатлар ва унда яшаётган халқнинг минталитети билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Хўш, нега шундай? ўтиш жараёнида тайёр андозалардан “модель”дан фойдаланиб пировард мақсадни амалга оширишга киришилса бўлмайди-ми?
Худди ана шу саволга жавоб бериш учун ҳам ўтиш даври ҳақидаги қарашларни ўзида уйғунлаштирган концепцияни ишлаб чиқишга эҳтиёж ошиб бормоқда.
Айниқса, бу эҳтиёж мамлакатлар тараққиётида содир бўлаётган турли-туманлик, муаммоларнинг юзага келиши ва уларни ҳал қилиш омилларини ишлаб чиқиш жараёнида яна ҳам кучайиб бормоқда.
Аслида ўтиш даври назарияси деганда нимани тушунмоқ керак?
Ўтиш даври назарияси деганда мамлакатларнинг маълум бир ижтимоий тараққиётдан иккинчисига ўтиш учун зарур бўлган оралиқ босқич, уни ўрганиш, тадқиқ қилиш натижасида шаклланган илмий асосланган қарашлар тизими тушунилади.
Албатта, берилаётган бу таъриф оҳирги ҳақиқат сифатида қабул қилинмаслиги мумкин. Чунки, ўтиш даврига бўлган қарашлар ривожланиб борган сари, бошқа олимлар томонидан тўлғазилиб борилади. Биз томонимиздан берилаётган таъриф ана шу йўналишдаги уринишларимизнинг натижаси сифатида шаклланди.
Ўтиш даврига муносабат билдирган Германиялик олим Леонид Левитин шундай ёзади: “Одатда, “ўтиш даври” ислоҳининг сўзларини айнан тушуниб, уни ўтмиш ва келажак оралиғидаги бугун, деб ўйлайдилар. “Ўтиш даври”нинг пайдо бўлишида, бундай қарашларга кўра, ўтмиш - сабаб, келажак эса - мақсад тарзида воқеа бўлади”.
Бу келтирилган фикрдан кўриниб турибдики, “ўтиш даври”, “оралиқ” маъносини англатмоқда. Албатта бундай қараш ҳам ўтиш даври назариясининг ишлаб чиқилишида муҳим асос бўлиши мумкин.
Ўтиш даври ҳақида турли фикрлар мавжуд, уларни аниқ тизимга солинган назариясини шакллантириш борасида уринишлар давом этмоқда. Аслида ўтиш даври кенг ва ўта мураккаб тушунча бўлиб, давлатлар тараққиётининг бир босқичдан иккинчи босқичига кириб бориши билан боғлиқ жараён ҳисобланади. Унинг кенглиги шундаки, ўтиш даври бошланишида юзага келадиган муаммоларнинг кўлами ниҳоятда кенг бўлиб, уни уларни ечишда аниқ андозаларни яъни бир мамлакат тажрибаларини иккинчисида айнан қўллаб бўлмаслиги, айнан ҳар бир мамлакат учун хос бўлган моделни ишлаб чиқиш ва уни реалликка айлантира билишда намоён бўлади. Унинг мураккаблиги шундаки, ҳар бир мамлакатнинг мавжуд ички имкониятлардан самарали фойдаланиш учун зарур бўлган вазиятнинг (барқарорликнинг юзага келиши) юзага келиши ва оммани уюшқоқлик билан мақсадга йўналтирилган вазифаларни изчиллик билан ҳал қилишга қодир бўлган уюшган интеллектуал бўлган эҳтиёжнинг ҳар доим ҳам юзага келмаслиги билан боғлиқ бўлади.
Худди ана шу жараён мамлакатлар юзага келган дастлабки пайтидан уларнинг кейинги босқичига ўтиши учун зарур бўлган умумий қонуният ҳисобланади. Чунки, ўтиш даври давлатчилик пайдо бўлиб унинг тараққиётнинг қулдорлик, феодализм ва капитализм каби ижтимоий – иқтисодий тараққиётга ўтиши учун ҳам зарур бўлади.
Тўғри, юқорида келтирилган тараққиётнинг босқичлари кейингиси олдингиси ичидан ўсиб чиққан. Аммо, ана шу “ўсиб чиқиш” жуда мураккаб кечган, у турли давлатларда турли кўринишларда бўлган ва ўсиб келаётган эҳтиёжни қондиришга қаратилган. Шунинг билан бирга ўтиш даврининг мухлати (давомийлиги) ҳам турли мамлакатларда ўзига мос равишда содир бўлган. Шу маънода ҳам ўтиш даврининг мухлатини олдиндан белгилаб бўлмайди.
Ўтиш даври мамлакатлар тараққиётининг бир ижтимоий-иқтисодий босқичдан иккинчига ўтиши умумий қонуният бўлиши билан бирга ана шу босқичларга ўтиш жараёни ҳам турлича намоён бўлади. Улардаги асосий умумийлик эскининг тараққиёт эҳтиёжларига жавоб бераолмаганлиги оқибатида янги босқичга ўтиш заруриятини келтириб чиқариши билан боғлиқ. Шу маънода ўтиш давридаги бош йўналиш «орқага қайтиш» эмас, балки “олдинга” юриш, пастдан юқорига кўтарилиш ёки олдинги даражага қараганда тараққий қилиш томон кўтарилиш ҳисобланади.
Эски тўзумни сақлаб қолиш йўлидаги турли уринишлар, қон тўкишлар, халқ бошига тушадиган турли фожиаларга қарамасдан уларнинг қайси даражадан содир бўлишидан қатъи назар барибир ўтиш даврининг бош йўналиши ўзгармас бўлиб қолаверади. Шу маънода Леонид Левитиннинг қуйидаги фикрига қўшилиш мумкин. “Посткоммунистик ўтиш даври - ўтиш даврининг кўринишларидан биридир холос. Инсоният тарихида бундай даврлар озмунча юз бермаган. Улар ўзаро бир-биридан қанчалар салмоқли тафовутлар билан фарқ қилмасин, бироқ асосий маънолари битта – жамиятни унинг иқтисодини, сиёсатини, унинг маданиятини замонавийлаштириш”, деб ёзади.
Аммо, ана шу “замонавийлаштириш”ни қайси ўлчов мезонидан келиб чиқмоғи керак, - деган саволга жавоб топиш зарур бўлади. Зеро, “замон” ўзгарувчан, шиддат билан олдинга интилувчи жараён холос. Агар ана шу нуқтаи назардан қараладиган бўлса, ўтиш даври қачон тамом бўлади, унинг тамом бўлиш мезонлари мавжудми ёки «замон» каби тўхтовсиз жараён ҳисобланадими? - деган саволлар юзага келаверади.
Аслида, юқорида бизнинг унга берган таърифимизда уни давлат тараққиётининг бир ижтимоий-иқтисодий тўзумдан иккинчисига ўтиш учун зарур бўладиган алоҳида босқич эканлиги ҳақидаги концептуал ғоямизга мувофиқ ўтиш даври шу маънода ҳам алоҳида босқички, албатта у маълум мухлатдан кейин ўз поёнига етади ва жамият илгарига қараганда юқори тараққиёт босқичида яшай бошлайди.
Биз ана шундай жараённинг аниқ тасаввур қилишимиз ва тушунишимиз зарур бўлади. Акс холда инсоният ўз бошидан ўтиш даврини ўтказиш билан яшайди ва бу охири йўқ бўлган жараён -деган нотўғри хулоса келиб чиқади.
Фикримизча бир ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тўзумдан иккинчисига ўтиш учун зарур бўладиган “ўтиш даври” ёки аниқроғи “оралиқ” босқичининг мухлати ана шу янги юзага келган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тўзум ўз имкониятларини тўла юзага чиқариб барқарор тараққий қилиш жараёни юзага келиши билан тугайди.
Бу ердаги концептуал ғоя шундаки, инсоният фақат “ўтиш даври” билан яшамайди, балки унинг бошланиши бўлганидек поёни ҳам мавжуддир. Худди ана шу “поёни” тараққиёт даражаларини ёки тўзумларнинг бирини иккинчиси билан фарқлаш имконини беради. “Поёни” ёки ўтиш даврининг охири янги тўзумнинг нормал ишлаш таъминланганлиги шароити юзага келиши билан тугайди.
Бундай шароитда замоннинг эҳтиёжи ва ривожланиш даражаларида янги вужудга келган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тўзумнинг турли соҳаларида мавжуд бўладиган механизмларининг барқарор ишлашимни амалга оширади. Яна ҳам аниқроғи, замон нуқтаи назаридан давлат ҳаётида барқарор тараққий қилиш жараёни содир бўлади.
Шу нуқтаи назардан ҳам Л.Левитининг ўтиш даври “замонавийлаштириш” мезони сифатида қараганлиги ҳақидаги фикрига қўшилиш мумкин. Унинг: “Бундай замонавийлаштириш муайян якун топгунча, яъни мамлакат барқарор иқтисодий ривожланиш, сиёсий барқарорлик даражаларига эришгунча бўлган давр “ўтиш даври”, деб аталади” - деган таърифига фақат замон нуқтаи назардан қаралсагина тўғри бўлади.
“Ўтиш даври”га фақат ана шундай қаралсагина инсоният ва жамиятлар ривожланиш жараёнларига тўғри баҳо бериш мумкин бўлади. Зеро, инсонлар эҳтиёжларининг тўла таъминланиши ва жамият тараққиётининг юксак даражага кўтарилиши фуқаролик жамияти қурилгандагина амалга ошади. Аммо, фуқаролик жамиятини инсоният эҳтиёжларини қондира оладиган, жамиятнинг энг юқори поғонага кўтарилган ва унинг бундан кейин ривожланишига эҳтиёжи бўлмайдиган “оҳирги” “манзил” сифатида қараш ҳам илмий нуқтаи назардан тўғри бўлмайди.
Чунки, фақат эҳтиёжнинг юзага келишигина тараққиёт заруриятини келтириб чиқаради. У тўхтаган дақиқадан бошлаб тараққиёт ҳам тўхтайди. Аммо, инсониятнинг ҳали тўла маънодаги фуқаролик жамияти шароитида яшаётган маконни айтиш қийин. Шу маънода ҳам бугун уни инсоният ўзининг идеали сифатида қарамоқда ва уни қуриш учун фаоллик кўрсатмоқда.
“Ўтиш даври” ҳақида фикр юритганимизда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фуқаролик жамиятигача бўлган барча тўзумларнинг инсонлар манфаатлари ва эҳтиёжларини тўла қондира олмаслиги боис уларнинг биринчисидан иккинчисига объектив равишда ўтиши учун эхтиёжни юзага келтириб туради. Бу ўз навбатида янги тўзумга ўтиш даврини бошлаб беради.
Албатта, ибтидоийдан қулдорликка, ундан феодализмга, ундан эса капитализмга ўтиш жараёнларида мамлакатлар ҳаётида қандай алғов-далғовлар, инсонлар ҳаётида ҳам жуда катта қийинчиликлар, урушлар ва уларнинг оқибатида қон тўкишлар содир бўлганлигига қарамасдан бу ижтимоий-иқтисодий тўзумларнинг бирининг ичидан иккинчисининг ўсиб чиқиши объектив зарурият сифатида содир бўлиб келган.
Аммо, капитализм демократик тамойиллар асосига қурилган жамиятга ўтиш бир қатор ўзига хос хусусиятлар билан фарқланади. Улар қуйидагилардир:
Биринчидан, айрим мамлакатларда демократик жараёнлар капитализм тўзумининг ичида шаклланди ва бу унинг халқ учун фаровон ҳаётни таъминлаш йўлидаги фаолиятида намоён бўлди. Тўғри, бу жараён ҳам силлиқлик билан амалга ошмайди, балки ўта мураккаб кечади, жуда катта талофатларни ўз бошидан кечиради. Худди ана шу мураккаб муаммоларни ҳал қилишда тўғри йўлни танлашдаги яъни жамият тараққиётини халқ манфаатларига қаратилганлиги капитализмни халқ «капитализм»га унинг фаровонлиги тўла маънодаги ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминловчи жамиятга айланишига олиб келади:
Иккинчидан, айрим мамлакатларда хали капитализм тўла маънодаги жамият сифатида ўз имкониятларини юзага чиқариб улгурмасдан куч ишлатиш йўли билан ғайри илмий, соҳта халқ “фаровонлиги”ни таъминловчи коммунистик жамиятга ўтиш йўлидан борилди. Бу йўлнинг танланиши тажрибаси кўрсатдики; а)жамият тараққиётини сунъий равишда жадаллаштириб бўлмаслигини; б)куч ишлатиш, зўравонлик кўрсатиш жамият ҳаётини тубдан ўзгартирмаслиги ва уларнинг заминида албатта айнан шу кўринишда бўлмасада бошқа кўринишларда пировард мақсадларга эришиш йўлида куч ишлатиш ва зўравонликни қўллаш давом этиши мумкинлиги кўрсатади; в)ўтиш даври мухлатини сиёсий ҳокимият ҳукмронлигининг тўла таъминланганлиги билан эмас, балки халқ фаровонлигининг, унинг барча йўналишларда эркинлиги қайси даражада таъминланган билан белгилаш асосий мезон сифатида бўлиши кераклигини тасдиқлайди; г) капитализмнинг барча имкониятлари юзага чиқмасдан туриб, демократик жамиятга ўтиб бўлмаслигини ва ўз навбатида капитализмнинг ўзини ҳам сунъий равишда жорий қилиб бўлмаслигини, албатта маълум ўтиш даври зарур эканлигини кўрсатди; д)капиталистик муносабатлари шаклланмасдан, унинг имкониятлари юзага келмасдан туриб феодализмдан демократик жамиятга ўтиб бўлмаслиги тажрибада тасдиқланди.
Мамлакатлар феодализмдан, ташқаридан кўрсатиладиган “беғараз” ёрдамлар билан капитализмни четлаб коммунизм даражасига кўтарила олмаслиги, омма манфаатларини “ифодаловчи” ва “фаровонлигини” таъминловчи соҳта коммунистик жамиятга ўтиб бўлмаслигини, албатта ана шу коммунистик жамият заминида капиталистик муносабатлар ривожланиб боришлигини ва бу ўз навбатида ўтиш даври мухлатининг чўзилиб кетишига олиб келишини тасдиқлади. Чунки, бундай шароитда нафақат ўтиш даври муаммолари, шунинг билан бирга капитализм тўзумига тааллуқлили муаммоларини ҳам ҳал қилиш вазифаси юзага келади.
Ўтиш даври юксак даражадаги моддий имкониятларнинг юзага келиши билан тугамайди, балки уларнинг халқ фаровонлигини таъминлашга қайси даражада қаратилганлиги инсонларнинг эркинликларининг таъминланганлиги билан боғлиқ бўлган жараён ҳисобланади. Улар нафақат мамлакатларга боғлиқ шу билан бирга уларда яшаётган аҳолига, уларнинг жараёнлар билан ҳамоҳанг бора билишларига ҳам боғлиқ бўлади. Буларнинг ҳаммаси тарихий тараққиёт босқичларида шаклланиб ва ривожланиб келади.
Юқоридагилардан қуйидаги хулосаларни чикариш мумкин:
Биринчидан, бугунги кунгача, ўтиш даврининг мустақил фундаментал назарияси ишлаб чиқилмаган. Бунинг оқибатида мамлакатларнинг маълум тарихий босқични босиб ўтмасдан уни “четлаб” демократик жамиятга ўтишга бўлган хатти-ҳаракатлари содир бўлмоқда. Бу, ўз навбатида, улар ҳаётида айрим ҳолатларда катта фожиаларни келтириб чиқармоқда:
Иккинчидан, феодализм муносабатлари шароитида яшаётган мамлакатларга “четдан” демократик жараёнларни “экспорт” қилиб бўлмайди. Бундай уринишлар мамлакатларда беқарорликка, уни тараққиётдан орқага кетишига олиб келиши мумкин. Бу жараёнда яъни мамлакатларга демократия экспорт қилиниши керак эмас, балки унинг шаклланиши учун шарт-шароит юзага келишига имконият яратилишига қаратилиши лозим бўлади:
Учинчидан, ўтиш даври ижтимоий – иқтисодий, сиёсий тўзум эмас, балки мамлакатларнинг уларга ўтиши учун зарур бўладиган заминларни шакллантириш кетадиган тарихий оралиқ босқич ҳисобланади. Унинг бошланиши мамлакатларда бўладиган, энг аввало, сиёсий ўзгаришлар ва унинг заминида эса иқтисодий, ижтимоий ҳамда маънавий соҳалардаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлса, “поёни”, “охири” янги вужудга келган жамиятнинг ўз имкониятларини тўла юзага чиқара билиши, замон нуқтаи назаридан барқарор тараққиёт учун имкониятларнинг таъминланганлиги билан боғлиқ бўлади.
Тўртинчидан, ўтиш даври қанчалик турли туман бўлмасин, барибир барча ижтимоий – иқтисодий ва сиёсий тўзумлар учун зарурдир. Чунки у ҳар бир янгидан вужудга келадиган жамият учун замин тайёрлаш имконияти ҳисобланади. Бу замин нафақат иқтисодий, шунинг билан бирга шу жамиятда яшайдиган инсонларнинг ўзларини ҳам янги жамиятга “мослаштириш”и учун ҳам зарур бўлади.
Юқорида ўтиш даврининг тушунчаси, моҳияти ва зарурлигининг умумий назария масалаларини кўриб ўтдик. Энди мамлакатларнинг турли ижтимоий-сиёсий, иқтисодий тараққиёт босқичларидан демократик тамойиллар асосида фаолият кўрсатадиган жамиятга ўтишининг турли “модел”лари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари устида тўхталамиз.
Турли ижтимоий-сиёсий, иқтисодий босқичлардан демократик жамиятга ўтиш ўта мураккаб жараён ҳисобланади. Унинг мураккаблиги, унгача содир бўлган тараққиёт босқичлари объектив эҳтиёж сифатида бирининг ичида иккинчиси шаклланиб келган, давлат ва унинг ижтимоий-иқтисодий муносабатлари шаклан ўзгарган бўлса ҳам, мазмунан у, барибир,оммани итоатда ушлаб туришга, унинг устидан ҳукмронлик қилишга қаратилганлигича қолаверган. Улар яна бир хусусият омма давлат учун, деган тамойилнинг амал қилганлиги билан ҳам ҳарактерланади.
Демократик жамиятда эса, энг аввало, сиёсий тўзум тубдан ўзгариб, халқнинг ҳокимияти бевосита ёки билвосита иштирокида бошқаруви амалга ошади ва омма давлат учун эмас, аксинча, давлат омма учун, деган тамойилнинг устуворлиги асосида давлат бошқаруви амалга ошади.
Шу маънода, ҳам демократик жамиятга ўтиш жараёни давлатларнинг барча соҳаларида туб ўзгариш ишларининг амалга оширилиши натижаси сифатида содир бўлади.
Демократик жамиятга ўтишда сиёсий соҳада, давлатнинг амалдаги механизмлари тугатилади, унинг ўрнига қурилаётган жамият манфаатларига жавоб бера оладиган механизмлари шакллантирилиб борилади, иқтисодий соҳада бозор муносабатлари қарор топади, тараққиёт омманинг ўз моддий манфаатдорлигини эркин қондира олиши асосида умумий иқтисодий ривожланиш содир бўлади, маънавий-маърифий соҳада инсон омили, унинг қадр-қиммати юксак қадрият даражасига кўтарилади, жамият юксак интеллектуал куч асосида ривожланиши реалликка айланади.
Ана шунинг учун ҳам бугунги кунда инсоният демократик жамиятга ўз идеали сифатида қарамоқда ва уни вужудга келтириш учун фаоллик кўрсатмоқда. Аммо демократик жамиятга ўтишнинг барча мамлакатлар учун ягона бўлган аниқ андозалари, яна ҳам аниқроғи, “модел”лари йўқ ва у бўлиши мумкин эмас. Чунки ҳар бир мамлакатнинг нафақат ўз тўзилиши, иқтисодий тараққиёт даражалари, имкониятлари, интеллектуал имкониятлари бири иккинчисидан фарқланади, худди шунингдек ўз халқининг менталитети, турмуш тарзи, урф-одатлари ва қадриятлари билан ҳам фарқ қиладилар. Уларни ҳеч қачон бир қолипга солиб бўлмайди, бунга ҳаракат қилиш ҳеч қандай самара бермайди, балки оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тарихий тажриба тасдиқлади.
Шунинг билан бирга, демократик жамиятга ўтишнинг барча мамлакатлар учун умумий бўлган қонуниятлари ҳам мавжуд. Жумладан, сиёсий тизимни ислоҳ қилиш, бозор муносабатларини шакллантириш, инсоннинг ўз ички имкониятларини юзага чиқариш учун шарт-шароитларни вужудга келтириш, жамият тараққиётида юксак интеллектуал салоҳият устуворлигини таъминлаш ва бошқа бир қатор қонуниятлар барча демократик жамият қуришга интилаётган мамлакатлар учун умумий ҳисобланади.
Демократик жамиятга ўтиш деганда мамлакатларнинг турли тўзумлардан демократик тамойиллар асосида ривожланиши учун вужудга келтириладиган имкониятга кетадиган оралиқ вақт тушунилади. Худди ана шу вақт ичида демократик жамият учун зарур бўладиган иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий имкониятлар яратилади. “Оралиқ” вақтнинг бошланиши ва унинг ўз поёнига етиши ўтиш даври масалалари қаторида энг муҳим аҳамиятга моликдир. Чунки бугун бу масала илмий адабиётлардан ўзининг илмий ечимини топганича йўқ. Унга аниқлик киритмаслик эса “ўтиш даврининг” боши ва охири қаердалигини билиб олиш имконини бермайди.
Тўғри, ўтиш даври энг аввало сиёсий ҳокимиятда пировардида демократик жамиятга олиб борувчи туб ўзгаришларнинг содир бўлиши ва унинг базасида иқтисодий ҳамда маънавий-маърифий соҳаларда олиб бориладиган ислоҳотларнинг бошланиши билан ҳарактерланади.
Ўтиш даврининг тугаши эса, демократик тамойилларнинг тўлалигича ҳаётий реалликка айланиши билан боғлиқ бўлади. Бугунгача демократик тамойиллар асосида ривожланаётган мамлакатларнинг унга ўтиш даври тажрибаларига асосланиб, ўтишнинг учта асосий йўли ёки “модел”и шаклланганлигини таъкидлаш мумкин.
Унинг биринчиси классик йўл ҳисобланади. Бу йўлнинг асосий хусусияти шундаки, у ўзоқ тарихий босқичда амалга ошади ва ўтиш даврида сиёсий соҳада қанча бурҳонлар содир бўлишига қарамасдан асосий ўтишнинг ислоҳотлари иқтисодий соҳада амалга оширила бошланади. Бу соҳадаги муҳим тадбир хусусий мулкчиликни қарор топтириш ҳисобланади. Худди ана шу тадбирнинг муваффақиятли амалга оширилиши, мамлакат ҳаётининг бошқа соҳаларини, хусусан ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маданий соҳаларида ҳам ислоҳотларнинг амалга оширилиши имконини беради.
Ўтиш даврининг классик йўлидаги бундай жараённинг ҳарактерли томони шундаки: иқтисодий соҳада хусусий мулкчиликнинг ривожланишидан аҳолининг аксарият кўпчилик қисми рози бўлмайди. Чунки асосий моддий бойлик бир қисм одамлар қўлида тўпланади, бошқалар эса унга қарам бўлиб қоладилар оқибатда мамлакат ички ҳаётида катта бўрҳонлар, ҳатто фуқаролар урушлари содир бўлиши мумкин. Бу жараён мулк эгаларининг аҳоли фаровонлигини таъминлаш томон қиладиган ҳаракатлари ўзининг самарасини бера бошлаганича давом этади.
Бунинг самараси дастлабки пайтда айнан шу мақсадга йўналтирилмасдан, балки мулк эгалари ўзларининг моддий бойишини ривожлантириш йўлида, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги корхоналар қуриш, уларни замонавий техника билан қуроллантириш, янги иш жойларни вужудга келтириш каби катта ишларни амалга оширадилар.
Бу йўлдаги муҳим томон шундаки мамлакатда барча олғов – далғовлар худди ана шу иқтисодий соҳадаги хусусий мулкчилик кучайишининг дастлабки пайтда содир бўлади. Чунки бу жараёндан аҳолининг норозилиги кучаяди, мамлакат ҳаётида беқарорлик ҳолати кучайиб боради, бунинг оқибатида катта ғалаёнлар содир бўлиши мумкин. Худди ана шу жараёнлар заминида аҳолининг сиёсий онги ҳам ўсиб боради. Уларнинг ўз ҳуқуқларининг таъминланишига эришиш интилиши кучаяди. Бу, ўз навбатида, мамлакат сиёсий ҳаётида демократик жараёнларнинг юзага келиши ва унинг ўсиб боришига ўз таъсирини ўтказади.
Ўтиш даври классик йўлининг бошланиши капиталистик муносабатларнинг юқори босқичи, унинг иқтисодиётда ислоҳотлар ўтказмасдан тараққий қилишига имконият етмай қолиши оқибатида юзага келади.
Бу йўлнинг классик (анъанавий) йўл дейилишига сабаб шуки, мамлакатларнинг демократик жамиятга ўтиши дастлаб худди ана шу кўринишда намоён бўлди ва бугун юксак тараққиётга эришган мамлакатларнинг аксарияти ана шу йўлдан бордилар.
Классик йўл муаммоларнинг кўплиги уларни ҳал қилишнинг мураккаблиги, аҳолининг бу жараёнга “кўникиб” бориши каби масалалар билан боғлиқ бўлганлиги учун ҳам Овропа мамлакатларида 2-2,5 асргача давом этди. Ана шу мухлат ичида мамлакатларда иқтисодий соҳадаги ютуқларнинг заминида демократик қадриятлар ҳам шаклланди ва уларда бугун фуқаролик жамиятини такомиллаштириш жараёнлари давом этмоқда.
Демократик жамиятга ўтишнинг иккинчиси инқилобий йўл ҳисобланади. Унинг ҳарактерли хусусияти шундаки, давлатларда вужудга келтирилган катта иқтисодий салоҳият аксарият кўпчилик аҳолининг турмуш тарзи нисбатан юқори бўлганлигига асосланиб, дастлаб мамлакат сиёсий ҳаётида кескин ўзгаришлар амалга оширилади. Яъни амалдаги ҳокимият шакли барбод бўлади ва унинг ўрнига янги - демократик жараёнларни ривожлантиришга мойил бўлган ҳокимият шакли ва унинг инфраструктураси вужудга келади. Улар, ўз навбатида, иқтисодий ҳаётда кескин ислоҳотлар ўтказадилар, хусусан, амалдаги миллий валюта бекор қилинади (синдирилади).
Аҳолининг қўлидаги пул маблағлар ҳам ўз қийматини йўқотади ва мамлакат сиёсий ҳаётида бўлгани каби иқтисодий ҳаётда ҳам демократик жараёнларнинг ривожланиши содир бўлади. Инқилобий йўл учун зарур бўлган асосий омиллар қаторида:
Интеллектуалнинг ҳарактерли хусусияти шундаки у бошқа ижтимоий табақалардан кўра жамият ҳаётида юзага келадиган жараёнларни олдин билишга интилади ва бу ўзгаришларнинг бошида тура олади. Ёки аҳолининг маълум бир қисмининг мамлакатнинг ўтиш давридаги мураккаб шароитларга (мойиллиги) бўлиши зарурлиги омилини кўрайлик.
Ҳамма гап шундаки, аввало, аҳоли мураккаб муаммоларни ҳал қилишда кўзатувчи эмас, уларни ҳал қилишда фаол иштирок қилмас экан, инқилобий йўл ҳеч қандай самара бермайди, аксинча, у мамлакатни тараққиётдан орқага кетишига олиб келади. Айниқса,, улар интеллектуал билан якдилликда ана шу кескин ўзгаришларнинг уюшган ташқилотлари ва ҳаракатлантирувчи кучларига айланиши лозим.
Агар ана шу омиллар етарли бўлса, инқилобий йўл ҳам ўзининг самарасини бериши мумкин. Бу йўлдан Европанинг собиқ социализм тўзумида яшаган Польша, Венгрия, Германия Демократик Республикаси, Болгария ва Россия каби мамлакатлар бормоқдалар. Аммо, уларда ҳам ички зиддиятлар кучайди, омманинг аҳволи оғирлашди, улардан қатъи назар уларда инқилобий йўл билан ўтиш учун зарур бўлган юқоридаги омиллар қайсидир даражада мавжуд эди. Шунинг учун ҳам демократик жамиятга ўтиш жараёни кескин ривожланиб кетди.
Унинг мазмуни шуки, сиёсий ҳаётда кескин бурилиш содир бўлди, у мамлакатлар сиёсий тизимида, бошқарувнинг моҳиятан бутунлай янги шакли, иқтисодиётда давлат мулкини хусусийлаштиришда, маънавий-маърифий соҳада эски мафкурадан воз кечишнинг кескин амалга оширилиши содир бўлди. Аммо улар ўзаро ички курашларнинг авж олиши, баъзи мамлакатларда қон тўқилишининг содир бўлишигача бўлган оғир жараёнлар шаклида амалга ошди. Шунга қарамасдан, юқорида кўрсатилган омилларнинг у ёки бу даражада мавжуд бўлиши инқилобий йўлнинг ҳам самара бераётганлигини ана шу мамлакатларда содир бўлган ва бўлаётган ижобий ўзгаришлардан кўриб турибмиз.
Бу йўл қанчалик мураккаб, мамлакат ҳаётида жуда катта буҳронларга олиб келишини ҳисобга оладиган бўлсак, уни ҳар мамлакат ўз хусусиятлари ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолдагина амалга ошириши мумкин. Аммо, шуни ҳам ҳисобга олиш зарурки, юқоридаги омиллар мавжудлигининг ўзи ҳам мамлакатларнинг демократик жамиятга инқилобий йўл билан ўтишига “мажбур” этади. Чунки ана шу омиллар жараённи тезлаштирувчи асосий қудрат ҳисобланади.
Демократик жамиятга ўтишнинг учинчи йўли — эволюцион ёки босқичма-босқич йўл ҳисобланади. Унинг ҳарактерли хусусияти шундаки, мамлакатда амалдаги сиёсий ҳокимият тугатилиб, унинг ўрнига янги ҳокимият вужудга келиши билан эски кескин, бир “зарб” билан тугатилмасдан босқичма-босқич, вазминлик билан тугатилиб борилади. Ҳатто уларнинг айрим имкониятларидан ҳам фойдаланиб борилади. Худди ана шу жараёнда иқтисодий ислоҳотларни олиб борилади ва бу йўналишда янги муносабатлар шакллантирилади.
Сиёсий ва иқтисодий ҳаётда ўтказилаётган ислоҳотлар билан ҳамоҳанг равишда маънавий-маърифий соҳалар ҳам янги эҳтиёжлар асосида ривожлантирилиб борилади.
Хўш нима учун аста - секин, босқичма – босқич ўтиш зарурияти туғилади? Агар аста-секин ўтиладиган бўлса, унинг классик йўлдан фарқли томони нимада, унда ҳам аста-секинлик билан демократик жамиятга ўтилган-ку? Албатта, эволюцион йўлнинг классик (анъанавий) йўлдан фарқли томонлари мавжуд ва улар қуйидагилардан иборат:
Биринчидан, классик йўлда демократик қадриятлар мавжуд жамият ичида юзага келади ва у мавжуд тўзумнинг тараққий қилиши, мулк эгаларининг ҳам, худди шунингдек оддий халқнинг ҳам эҳтиёжларини қондиришга йўналтириб боради. Бундан ҳар икки томон ҳам манфаатдор кўради. Яъни демократик қадриятлар тараққиётнинг капиталистик муносабатларининг “маърифатлашиб”, халқ фаровонлигини таъминлаш омилига айланишнинг “меваси” сифатида юзага келади.
Кўпчилик ҳолларда эволюцион йўл мамлакатларнинг тоталитаризм ёки диктатуралар ҳукмронлигининг барбод бўлиши ва унинг оқибатида демократияга ўтиши учун хос бўлиб, мамлакатлар ҳаётида кескин ўзгаришларни амалга оширишнинг имкониятлари бўлмаганлиги билан боғлиқдир.
Аслида, тоталитаризм ҳам моҳиятан, капиталистик муносабатларнинг “маърифатлаша” ола олмаганлиги, мавжуд сиёсий тўзумнинг зўрлик билан барбод қилиниши, мулкдорлар мулкининг тортиб олиниши ва уларнинг манфаатларига хизмат қилувчи маънавий-мафкуравий салоҳиятнинг юзага келтирилиши натижасида вужудга келган янги кўринишдаги капитализмидир.
Агар классик ўтиш даврига хос бўлган капитализм муносабатларида сиёсий тўзум, иқтисодий муносабатлар ва маънавий-маърифий салоҳиятлардаги ўзгаришлар аста-секин умумманфаатлар йўлида демократик қадриятларга асосланган жамиятга “бўшатиб” бериш йўлидан борган бўлса, тоталитаризм мавжуд капиталистик муносабатларни зўрлик, куч ишлатиш йўли билан тугатилиб, унинг ўрнига янги - ўзига хос “капиталистик” муносабатларнинг шакллантириш оқибатида юзага келган жамият эди. Чунки, бу жамиятда давлат халқка эмас, балки халқ давлатга унинг тепасида шаклланган хоқимиятни қўлида ушлаб турган элитага хизмат қиладиган даражага кўтарилган эди.
Иккинчидан, классик ўтиш йўлида омманинг дунёқараши мавжуд содир бўладиган ўзгаришларга мос равишда ўзгариб ёки тўзумнинг ўзгаришига таъсир ўтказиб келган бўлса, тоталитаризм - омманинг онгини тўлалигича ўз манфаатларига бўйсундирган жамият эди. Уни бир “зарб” билан демократияга “мослаштириш” ҳам ниҳоятда мураккаб муаммо ҳисобланади. Чунки онгни ўзгариш қисқа вақтда амалга ошадиган жараён эмас, у жамият ҳаётида бўладиган ўзгаришларга мос равишда содир бўлади.
Айниқса, бу жараён саноат ишлаб чиқариши кам тараққий қилган аграр сектор етакчилик қиладиган мамлакатларда аста-секинлик билан амалга ошади. Чунки, бундай мамлакатларда аҳолининг тарқоқлиги, сиёсий маданияти кескин ўзгартиришлар эҳтиёжларидан орқада қолган бўлади.
Учинчидан, классик ўтиш учун хос бўлган капиталистик муносабатлар шароитида демократияга ўтишда эски тўзум хавф туғдирмайди, балки у ўрнини тараққий қилаётган янги демократик муносабатларга “бўшатиб” бера бошлайди.
Тоталитаризм эса янги демократик жараёнлар учун хавф туғдиради. Чунки унинг ҳукмронлиги даврида шаклланган ниҳоятда кучли муносабатлар, кучлар ва маънавий-маърифий салоҳият демократик жараёнлар ривожланиши учун қаршилик кўрсатиб туради. Буни албатта ҳисобга олмаслик мумкин эмас.
Шунинг билан бир қаторда, мамлакатнинг тараққиёт даражалари, халқнинг менталитети, урф-одатлари ва қадриятларини ҳисобга олиш эволюцион йўлининг катта имкониятлари бўлиб, бу ўтиш даврида нисбатан кам талофатлар содир бўлишига сабаб бўлади.
Шунинг учун ҳам бугун кўпгина олимлар эволюцион йўл бугунги ўтиш даври учун энг мақбул йўлга сифатида қарамоқдалар. Жумладан, Россия Фанлар Академиясининг академиги, собиқ СССРда қайта қуриш назариясини ишлаб чиқишда фаоллик кўрсатган А.Н.Яковлев шундай ёзади “... Инқилоб бу - боши берк кўча, йўлни йўқотиш демакдир. Ўзаро жанжал ва тўполонлар шароитида ҳам қуйидан, ҳам юқоридан бошланадиган жиноятлар авж олади. Шу тариқа Люпенлар жинояти ва ҳокимият жинояти бир-бирига аралашиб кетади. Инқилоб даврида шавқатсизлик мисли кўрилмаган даражага етади. У олға ривожланиш ҳақидаги ҳам ҳаётларни яратадию, охир оқибатда ўзи ана шу ҳаракат йўлида тўғаноқ бўлади.
Фақат табиий, тадрижий йўл инсонга қониқиш туйғусини, жамиятга эса ўз тараққиётини изчил пухта ўйланган, режали тарзда амалга ошириш имконини беради”.
Эволюцион йўлнинг яна бир афзаллиги шундаки, бугун инсоният жуда катта интеллектуал камолат даражасига кўтарилди, шунинг билан бирга унинг эҳтиёжлари ҳам унга мос равишда ривожланиб бормоқда. Ана шу икки жараённи уйғун ҳолатда ривожлантириш имкониятини фақат эволюцион йўлдан бориш билан ҳал қилиш мумкин бўлади. Бугун худди ана шу йўл фожиаларга олиб келувчи қарама-қаршиликларнинг олдини олиш ва тараққиётга мурса-ю мадора йўл билан эришиш имконини беради.
Бу йўл бугун ўз мустақиллигини қўлга киритиб энди тараққиёт йўлига кираётган Осиё, Африка, Лотин Америкаси мамлакатлари учун ҳам самара берадиган йўл ҳисобланади. Улар ҳозир тараққиётнинг қайси босқичларида бўлишларига қарамасдан, тараққиётнинг барча босқичларини ўз бошларидан кечиришлари умумий қонуният бўлганидек, демократик тараққиёт босқичига ҳам табиий тадрижий йўлдан боришни бош йўналиш сифатида белгилаб олсагина ва унга реал амал қилсагина пировард мақсадга эришишлари мумкин.
Аммо уларнинг ички ҳаётига аралашув, демократияни ташқаридан бир “зарб” билан киритишга бўлган ҳар қандай уринишлар кутилган натижа бермайди, балки ички зиддиятларнинг кучайишига, мамлакатни тараққиётдан орқага улоқтириб юборишга олиб келиши мумкин.
Хуллас, эволюцион йўл бугун дунё мамлакатларининг ривожланиши ва минтақаларда барқарорликнинг юзага келиши ҳамда умумий тараққиёт учун самара бера оладиган йўл сифатида намоён бўлмоқда.
Ўтиш даврининг умумий қонуниятлари Ўзбекистон учун ҳам умумийликка эгадир. Улар ўтиш даврининг бошланиши учун хос бўлган, амалдаги сиёсий ҳокимиятнинг тугатилиши, унинг заминида иқтисодий соҳадаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши учун замин тайёрлаш ва мавжуд маънавий - мафкуравий зўравонликидан қутулиш кабилардир. Улар қайси даражада бўлишидан қатъи назар демократик тамойиллар асосида ривожланиш йўлини танлаган барча мамлакатлар учун умумий зарурият ҳисобланади.
Аммо, ҳамма масала ўтиш даврининг ичида амалга ошириладиган вазифалар стратегиясини белгилаш, уларни ҳал қилишнинг механизмларини ишлаб чиқиш ва уларни реалликка айлантириш кабиларда ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос ҳусусиятлари мавжуд бўлади. Бир мамлакатнинг ёхуд бир неча мамлакатларнинг ўтиш даврида қўллаган тажрибаларини айнан иккинчи мамлакат қўллай олмайди. Чунки демократик жамиятга ўтишда нафақат мамлакатларнинг тараққиёт даражалари белгиловчи аҳамиятга эга бўлади, худди шунингдек, ҳар бир мамлакатда яшаётган халқнинг менталитетини ҳисобга олиш ҳам муҳим аҳамиятга моликдир. Уни ҳисобга олмаслик эса пировард мақсадга эришиш имконини бермайди.
Худди ана шунинг учун ҳам Ўзбекистонда унинг ўзига хос ва ўзига мос бўлган эвалюцион тадрижий йўли ишлаб чиқилди. Бу йўлнинг Ўзбекистон учун энг мақбул йўл эканлиги Президент Ислом Каримов томонидан илмий асосланди ва унинг концептуал ғояларини фундаментал тарзда босқичма – босқич амалга оширишга киришилди.
Бу йўл Президент томонидан ишлаб чиқилган беш тамойилда ўз ифодасини топди. Худди ана шу тамойилларни ишлаб чиқиршига қараб, Президент шундай таъкидлаган эди: “Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, соҳта инқилобий сакрашларсиз, фожиали оқибатларсиз ва кучли ижтимоий ларзаларсиз, эволюцион йўл билан нормал, маданиятли тараққиётга ўтиш - танлаб олинган йўлнинг асосий мазмуни ва моҳиятидир”.
Бу бош ғояни Президент Ислом Каримов жаҳон мамлакатларининг тажрибаларини чуқур таҳлил қилиш асосида илгари сурди ва Ўзбекистонга хос ўтиш даври “модел”ини ишлаб чиқишда унинг дунёдаги биронта ҳам давлатлардаги “модел”ларига айнан ўхшамаслигига асосий эътиборни қаратди.
У мамлакатимиз ўз мустақиллигини эндигина қўлга киритган ва мустақилликнинг ҳавфи ҳали батамом тугамаган шароитда 1992 йилда бу концептуал ғояни илгари сурди. У шундай ёзади: «Ўзбекистоннинг чинакам мустақиллигига эришишдан иборат ўз йўли республикани ривожлантиришнинг қуйидаги асосий ўзига хос хусусиятлари ва шарт - шароитларини ҳар томонлама ҳисобга олишга асосланади.
Чуқур илдизи ўтмишдаги анъанавий жамоа турмуш тарзига бориб тақаладиган коллективчилик асослари ўзбекистан халқига тарихан хосдир. Катталарни ҳурмат қилиш, оила ва фарзандлар тўғрисида ғамхўрлик қилиш, очиқ кўнгиллилик, миллатидан қатъи назар одамларга ҳайрихоҳлик билан муносабатда бўлиш, ўзгалар қўлфатига ҳамдард бўлиш ва ўзаро ёрдам туйғуси кишилар Ўртасидаги муносабатларнинг меъёри ҳисобланади. ўзбеклар диёрига, ўз Ватанига меҳр-муҳаббат, меҳнатсеварлик, билимга, устозларга, маърифатпарварларга нисбатан алоҳида ҳурмат–эҳтиром Ўзбекистон аҳолисига хос фазилатлардир. Ички ва ташқи сиёсатни ишлаб чиқиб, амалга ошириш чоғида ислом динини эътиборга олиш муҳим аҳамиятга эга. Одамларнинг турмуш тарзида, руҳиятида, маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришда, исломга эътиқод қилувчи халқлар билан яқинлашиш истагида ҳам шу омил намоён бўлмоқда.
Мазкур минтақанинг қадимий тарихи ва маданияти, бунда яшаб ўтган Шарқ мутафаккирлари ва файласуфларининг жаҳон маданиятини ривожлантиришга қўшган ғоят катта ҳиссалари ҳам бу ерда яшаётган одамлар турмушининг барча томонларига сезиларли таъсир ўтказмоқда. ўтмишдаги алломаларнинг бебаҳо мероси қанчадан - қанча авлодларнинг маънавий-руҳий онгини ва турмуш тарзини шакллантирган эди ва у ҳамон таъсир кўрсатмоқда.
Республикадаги ўзига хос демографик вазият — ғоят муҳим хусусиятлардан биридир. Жумҳуриятимизда аҳоли ва меҳнат ресурслари ҳар йили юксак суръатлар билан ўсиб бормоқда. Аҳолининг ярмидан кўпроғи қишлок жойларда яшайди ва асосан деҳқончилик билан шуғулланади. Аҳоли таркибида 60 фоиздан кўпроғи болалар, ўсмирлар, 25 ёшгача бўлган йигит - қизлардир.
Ўз аждодлари қадимдан яшаб келган жойларга боғланганлик, кўчиб юришга мойилликнинг йўқлиги республика аҳолисига хос хусусиятдир. Республиканинг яна бир хусусияти — миллий таркибининг ўзига хослигидир. Этник таркибда туб аҳоли устун мавқени эгаллайди. Шу билан бир вақтда республика ҳудудида ўз маданияти ва анъанасига эга бўлган юздан зиёд миллат вақиллари яшаб турибди. Ўзбекистоннинг миллий - маданий жиҳатдан ғоят ранг-баранглиги миллий ўзлигини англаш ва маънавий қайта тикланишнинг кучайиб бориши билан ўзвий бирликда жамиятни янгилаш, уйи “очиқ жамиятга айдантириш учун қудратли омил бўлиб хизмат қилади ва республиканинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши учун қулай шароитларни вужудга келтиради.
Республика қулай геостратегик мавқега эга. Тарихан ҳозирги Ўзбекистоннинг ҳудуди шундай жой бўлганки, бу ерда жуда кўҳна савдо йўллари (машҳур Буюк Ипак йўли) туташган, жўшқин ташқи алоқалар ва турли маданиятларнинг бир - бирини ўзаро бойитиши жараёни кечган, ҳозирги кунда Ўзбекистон ўзининг мустақил энергетика ва сув тизимларига эга бўлган собиқ совет Ўрта Осиёсининг марказида турибди, кўпгина масалаларда республикалар ўртасидаги боғловчи бўғин бўлиб хизмат қилмоқда ва ҳорижий мамлакатлар билан муносабатларни ривожлантиришда тобора фаол роль ўйнамоқда.
Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга ошириш йўллари ва ёндашувларини танлашга табиий – иқлим шароитларининг ўзига хослиги белгиловчи таъсир ўтказмоқда. Республика қишлоқ хўжалиги аксарият сунъий суғоришга ва суғорма дехқончиликка асосланади. ўзининг сув имкониятлари жуда чекланган. қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши, бутун халқ хўжалиги таркибида пахтачилик етакчи ўрин тутади. Ўзбекистон мустақил Ўрта Осиё Республикалари орасида ғоят катта экспорт имкониятига эга бўлган жуда муҳим стратегик хом ашё — пахта ва ундан тайёрланган маҳсулотни етиштирувчи ҳамда етказиб берувчи асосий республикадир. Иқлим шароитлари мева - сабзавот маҳсулотлари, пилла ва бошқа ғоят қимматли қишлоқ хўжалик хом ашёсини нафақат ўз эҳтиёжларини қондириш учун, балки бошқа мамлакатларга етказиб бериш учун ҳам зарур миқдорда етиштиришни таъминлайди.
Ўзбекистон Республиканинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллигини ҳимоя қилиш имконини берадиган етарли потенциалга эга. Ер бағрининг ғоят қимматли минерал хом ашёларга бойлиги чуқур таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш, республиканинг жаҳон бозорига чиқишини таъминлайдиган тармоқларни ривожлантириш имконини бермокда. Шу жиҳатдан халқ хўжалигининг асосан хом ашё етиштиришга йўналтирилганлигини бартараф этиш ва шу сабабли иқтисодиёт тўзилмалари ҳаддан ташқари бир томонлама ривожланганлигига, собиқ марказ ўтказиб келган яккаҳокимлик сиёсатининг натижаси бўлмиш қарамликка, яъни технология ва ресурс жиҳатдан бошқа республикаларга қарам бўлиб қолишга барҳам бериш ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.
Кейинги ўн йиллар мобайнида маълум қадриятларга эга бўлган кишиларнинг муайян ижтимоий онги шаклланганлигини ҳам эътиборга олмаслик мумкин эмас. Бир томондан, бу ижтимоий тенгликка, кафолатланган меҳнат қилиш ҳуқуқига, ялпи бепул таълим ва тиббий хизматга қатъи тарафдорликка интилишида намоён бўлмокда. Иккинчи томондан эса, яккаҳокимликдан иборат маъмурий – буйруқбозлик тизими келтириб чиқарган инсонни мулкка эгаликдан ва хўжайинлик туйғусидан бегоналаштирилганлиги, тайёрга айёрлик руҳияти юзага келтирилганлигида кўринмокда.
Юқорида қайд этилган ўзига хос шарт - шароитлар ҳам алоҳида, ҳам биргаликда ҳозирги босқичда Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсатининг ўзига хос хусусиятларини белгилаб беради».
Президент Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган концепциядаги ана шу хусусиятларни ҳисобга олиш мамлакатимизда беқарорликни вужудга келишининг, социал зиддиятларнинг кучайиб кетишининг, аҳолининг мураккаб вазиятга тушиб қолишининг олдини олиш имконини берди. Улар ўз навбатида юзага келаётган янги ижтимоий - сиёсий ва иқтисодий қийинчиликларни собитқадамлик билан ҳал қилишда муҳим роль ўйнади ва бошланган ислоҳотлар ўз самарасини бера бошлади. Ўзбекистоннинг ўтиш даври муаммоларини ҳал қилишнинг ўзига хос стратегияси жаҳон жамоатчилиги томонидан эътироф этилиб уни «ўзбек» модели номи билан айтила бошлади. “Ўзбек” модели деганда ўзбек миллатининг ўзига хос металитети, урф - одатлари, анъаналари, қадриятларини, унинг демографик жараёнлари, аҳолининг миллий таркиби, Ўзбекистоннинг геостратик ҳолати ва бошқа бир катор омилларни ҳисобга олишга асосланган демократик жамият қуришнинг шакли тушунилади.
Уларни ҳисобга олиш ислоҳотларнинг самара бериши учун замин тайёрлади. Ўзбекистоннинг бу танлаган йўлида яна бир муҳим салбий омилни олиш - унинг нафақат ўзгаларга қарамлиги шароитида юзага келган йўқотишлари, ўтказилган зўравонликлар билан боғлиқ, шунинг билан бирга у мустақилликни қўлга киритган шароитда мавжуд бўлиб турган тоталитар тўзумнинг кучли таъсири билан ҳам боғлиқдир.
Чунки у жамият ҳаётининг барча соҳаларида давлатнинг тўла ҳукмронлиги ўрнатилганлиги билан алоҳида ажралиб туради. Унинг мураккаблиги шундаки, бир томондан мавжуд тоталитаризм вақилларнинг осонгина ҳокимиятдан кетишни хоҳламасликлари, бўладиган ҳар қандай ўзгаришларга қаршилик кўрсатишлари содир бўлса, иккинчи томондан тоталитаризмда яшаб келаётган халқнинг ҳам юзага келаётган демократик ўзгаришларга ишончсизлиги, икқиланиши, шубҳа билан қараши, тезда кўника олмаслиги каби бир қатор ҳолатларнинг мавжуд бўлиши, нафақат демократик жараёнлар ривожланишини, худди шунингдек мустақилликнинг қўлдан кетиб қолиш хавфини ҳам юзага келтиради. Чунки бу даврда ҳали ўзгаларни ўз қўли остида ушлаб туришга ўрганиб, ўз ҳукмронлигини, ҳоҳиш - иродасини ўтказиб келган собиқ марказ ва унинг тарафдорлари эндигина мустақилликни қўлга киритган ёш давлатларни яна ўзига қарам қилиш ниятидан воз кечмаган бўлади. Худди ана шу ҳолатлар нуқтаи назардан ҳам демократик жамиятга ўтишнинг “Ўзбек” модели ўзининг ҳаётийлигини тасдиқлади.
Ўзбекистон мустақиллик йилларида демократик жамиятга ўтишнинг учта босқичини босиб ўтди. Уларнинг ҳар бири Президент Ислом Каримов томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси - биринчи чақириқ VI сессиясида (1996 йил 29 август) “Ҳозирги босқичда демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим вазифалари”. Биринчи чақириқ ўн тўртинчи сессиясида “Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда” (1999 йил, 14 апрел) ва ниҳоят, иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг тўққизинчи сессиясида “Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари” (2003 йил) қилган маърўзаларида кўрсатиб берилди.
Албатта, ана шу босқичлар бири иккинчисидан кескин фарқ қилмаса-да улардаги асосий ғоя демократик жараёнларнинг олға томон ривожланишини ва маълум бир вақтга келганда бу жараёнга янги куч, кудрат ҳамда фаоллик бахш этишдир. Чунки, жараёнлар изчиллик билан таҳлил этилмас, ундаги асосий муаммо аниқланмаса ва истиқболдаги вазифалар белгиланмаса ривожланиш ҳам бўлмайди. Шу маънода ҳам Президент демократик жамият қуриш борасидаги вазифаларни “чуқурлаштириш” (1996 йил) “эркинлаштириш” (1999йил) ва “чуқурлаштириш ва фуқаролик жамият асосларини шакллантириш” (2003 йил) каби концептуал ғояларида белгилаб берган.
Аммо, бу дегани ўтиш даврининг мустақил равишда бир неча босқичлардан иборат экан, - деган хулоса келиб чиқишига асос бўлмаслиги керак. Чунки, ўтиш даврининг ўзи мамлакатнинг турли тўзумлардан демократияга ўтишдаги мустақил “оралиғи”, “кўприги” ҳисобланади. Юқорида кўрсатилган босқичлар ўтиш даврининг ўзлуксизлигини ифодалайдиган кўрсатгичдир.
Албатта, ўтиш даври ҳам мамлакатларнинг тараққиёти маълум босқичга етгандан кейин ўз поёнига етиш мумкин, айниқса, бу «поён»ни белгилаш демократик жамиятга ўтиш даври учун мураккаб ҳисобланади.
Бугунги кунда дунёда ана шу “поён”нинг мезонлари қуйидагилар амал қилишининг реалликка айланиши билан белгиланиши эътироф этилган:
1. Фуқароларнинг давлат ва жамият ҳаётига даҳлдор қонунлар қабул қилинишидан қанчалик хабардорлиги:
2. Ана шу қонунларни қабул қилишда бевосита ёки билвосита иштирок қилишининг реал амалга ошганлиги:
3. Фуқароларнинг қабул қилинган қонунларнинг ижроси устидан назоратининг тўла ўрнатилганлиги амал қилиниши билан:
4. Оддий фуқароларнинг давлат ҳаётига даҳлдор бўлган ва ўзини қизиқтирган маълумотларни (информацияларни) бемалол, ҳеч қандай тўсиқларсиз олиш имкониятларининг реалликка айланишлари билан демократик жамиятнинг фуқаровий жамият даражасига кўтарилиши белгиланади ва ўтиш даври ўз поёнига етиб, фуқаровий жамиятни такомиллаштириш вазифаларини амалга оширилиши жараёни бошланади.
Бундан кўриниб турибдики, фуқаровий жамият демократик жараёнларнинг ривожланиши, унинг юксак даражага кўтарилишининг маҳсули ҳисобланади.
Бугун Ўзбекистон демократик жараёнларни чуқурлаштиришнинг вазифаларини изчиллик билан амалга оширишдан иборат бўлган ўтиш даврини ўз бошидан кечирмоқда.
Ўзбекистонда мустақиллик эълон қилинганидан сўнг халқимиз ҳаётида жуда муҳим ўзгаришлар рўй берди. Шу тарихий санадан бошлаб, янги мустақил миллий ва замонавий давлатчиликни шакллантириш, унинг миллий тараққиёт стратегиясини белгилаш вазифаси кўндаланг бўлди. Маълумки, у ёки бу давлатнинг умумжаҳон тизимида эгаллаб турган мавқеини белгилаш учун кўп йиллар мобайнида ўша мамлакатнинг аҳолиси, ҳарбий имконияти, ижтимоий инфратўзилмаси ва алоқа воситалари ҳамда географик жойлашиши ҳисобга олинган.
XXI асрга келиб ер юзида шунчалик улкан силжишлар содир бўлдики, эндиликда, бу тўртта кўрсаткич давлатнинг жаҳон сиёсатида тутган ўрнини белгилашда бирдан-бир асос бўлмай қолди. Ер курраси бугун ҳар доимгидан кўра мураккаб ва таҳдидлидир. Шу боис бундай пайтда дунёда ўз ўрнини белгилаш йўлида бекаму кўст иш олиб бориш зарур. Агар мустақиллигнмизнинг дастлабки пайтларинг кўз ўнгимизга келтирсак, бу мураккаб даврда ўз ўрнимизни аниқ белгилаш жараёнида баъзан ноаниқликлар билан тўқнаш келган пайтлар ҳам бўлди. Бу табиий, аммо кейинги тараққиёт йилларида Ўзбекистон ўз манфаатлари хавфсизлигини таъминлаш борасида зарур хулосалар чиқариш ва улкан марраларни қўлга киритишга эришди. Бу, ўз навбатида, халқаро миқёсда Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини оширди.
Ўзбекистонимизнинг демократик жамият сари ўзига хос йўл билан илгарилаб бориши Президентимиз И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган моҳиятан тадрижий, таълимотига асосланиб, ҳозирги даврда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш ҳамда янгиланиш босқичини муваффақият билан бошдан кечирмоқда.
Ўзбекистон тажрибаси шуни кўрсатадики, у ёки бу мустақил давлатнинг жаҳон сиёсат майдонидагии ўрнини бошқа биров белгилаб бермайди. Бу йўлда жиддий муаммоларга эътиборини қаратган ва пайдо бўлган барча саволларга жавоб топган ҳолда дунё воқеаларининг шиддатли ўзгаришларига давлатнинг ўзи ҳар доим тайёр туриши керак.
Жамиятни ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётни янгилашнинг ўз йўли иккита ибтидоий асоснинг бирикувига асосланади:
1. Жаҳон тажрибаларини ҳар томонлама ўрганиш, иқтисодий ислоҳотларни ўтказиш бўйича жаҳон тажрибасида тўпланган барча илғор ишларни кенг қўллаш.
2. Республиканинг ўзига хос шароитини, анъаналари, урф-одатлари, Ўзбекистон халқининг ҳаёт тарзини ҳар томонлама кенг ва тўла ҳисобга олиш.
Шу ўринда юртбошимиз таъкидлаганидек: “Бундай шароитда ўз ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўли ва андозасини танлаб олиш жуда катта аҳамиятга молик. Бу йўл ва андоза иқтисодиёти бозор муносабатлари асосига қурилган, ривожланган мамлакатларнинг кўп асрлик тажрибасига, шунингдек Ўзбекистон халқининг миллий тарихий мероси, турмуш тарзи, анъаналари ва руҳияти хусусиятига таяниши лозим”[33].
Иқтисодий тараққиётнинг “Ўзбек модели”, “ўтиш даври”нинг асосий ҳаёт қонуниятига айланмоқда. Бугунги кунда содир бўлаётган барча ўзгаришларнинг ислоҳий асоси “эволюцион-тадрижий” йўналишдалиги, назарий фикрлари, Президентимиз И.А.Каримов томонидан 5 тамойил шаклида берилгани давр талабидир.
Мамлакатимиз
Президенти Ўзбекистон фуқароларининг
ҳар бири учун олий неъмат бўлган мустақиллик тўғрисида сўз
юритар эканлар, уни жамият ривожининг асоси, бугунги ва ўзоқ
истиқболдаги тараққиётимизнинг шарти, барча
ислоҳотларимизнинг мезони ва ниҳоят, барчамиз амал қиладиган
бош тамойил деб атади.
Иқтисодиётни ислоҳ этишнинг тамойиллари қуйидагилардир:
1. Иқтисодиётни мафкурадан батамом ҳоли қилиш. Иқтисодиёт сиёсатдан устун турмоғи, унинг ички мазмунини ташқил қилмоғи керак.
2. Ўтиш даврида давлатнинг ўзи бош ислоҳотчи бўлиши зарур. Давлат бутун халқнинг манфаатларини кўзлаб, ислоҳотлар жараёнининг ташаббускори бўлиши, иқтисодий тараққиётнинг етакчи йўналишларини белгилаши, иқтисодиётда, ижтимоий соҳада ва суверен давлатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида туб ўзгаришларни амалга ошириш сиёсатини ишлаб чиқиши ва изчил рўёбга чиқариши керак.
3. Янгиланиш ва тараққиёт жараёни қонунларга асосланмоғи зарур. Иқтисодий ўзгаришлар синалган, амалий кучга эга бўлган қонунга таянгандагина бу ўзгаришлар сезиларли натижа бериши, муқаррар бўлиши мумкин.
4. Демография соҳасидаги реал аҳволни, аҳолининг мавжуд турмуш даражасини ҳисобга олган ҳолда бозор муносабатларига ўтиш билан бир қаторда одамларни ижтимоий ҳимоялаш соҳасида кучли чора-тадбирларни амалга ошириш керак. Ижтимоий ҳимояланиш ва кафолатларнинг кучли, таъсирчан механизми мавжуд бўлгандагина ижтимоий-сиёсий барқарорликни сақлаган ҳолда бозор иқтисодиёти сари тинимсиз ривожланиб боришни таъминлаш мумкин.
5. Иқтисодий ислоҳотлар, бозор муносабатларини шакллантириш пухта ўйлаб босқичма-босқич амалга оширилиши лозим.
Миллат фаолиятининг ўзаги бўлган мустақиллик жамият аъзолари олдига муттасил янги-янги вазифаларни қўйиб боради ва бажарилишини талаб қилади. Тараққиётнинг ҳар бир босқичи бу - муаммолар ва уларни бартараф этиш йўлидаги янги вазифалар демакдир, деб таъкидлайди давлатимиз бошлиғи.
Катта ва кичик миллатлар, давлатлар ва қолаверса, ҳалқаро ҳамжамият тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, вужудга келган муаммолар ечимида сусткашлик қимматга тушиши мумкин. Зотан, ҳар қандай муаммо бошқа қатор хавф-хатарларни келтирлб чиқарадики, бу ўз навбатида, ҳар қандай давлат тараққиётини анча мураккаблаштиради. Демак, мамлакат тақдири учун масъулликни ўз зиммасига олган ҳокимият тўзилмаси бу борада бир нафас ҳам беғамликка йўл қўя олмайди, доимо уйғоқ ва ҳаракатда бўлиши лозим.
Мустақиллик - том маънода инcон эрки, озодлиги ва ҳақ-ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган улкан қадрият. Ҳар қандай мустақил давлат ўзини сиёсий мустақиллигини бевосита фуқаролар тақдири билан боғлиқ бўлган эркин жамият ва озод шахс тимсолида кўрсатмоғи лозим.
Кўриб турганимиздек, мустақиллик миллий тараққиёт йўлини эркин танлаш учун беқиёс имконият яратдики, бу нуктаи назардан мустақилликни демократия учун шарт-шароит, деб ҳисобласак бўлади. Бундай тарихий пайтларда бугун ва келажак бир-бирига чамбарчас боғлиқ икки муаммонинг аниқ ечимига бориб тақалади.
Биринчидан, у - демократия борасида жаҳон халқлари тажрибасини олиш ва иккинчидан, ундан омилкорлик билан фойдаланиш, яъни демократиядан миллат равнақи манфаатлари йўлида фойдаланиш билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилиш керак.
Улардан бири, яъни жаҳон демократик тажрибасидан фойдаланмш масаласи ниҳоят даражада мураккаб, миллатдан улкан интеллектуал ва руҳий қудратни талаб қилишини инобатга олиш алоҳида аҳамиятга эга. Зеро, бу масала бевосита миллатнинг демократияни жамият тараққиётининг муҳим воситаларидан бирига айлантириш кобилияти, салоҳияти билан ўлчанади. Демак, Ўзбекистонда бу масала қандай ечимни топди ва унда Ўзбекистоннинг ҳиссаси қандай бўлганлигига эътиборни қаратиш фойдадан ҳоли эмас.
Маълумки, ўзида дунё тажрибасини мужассамлаштирган жамиятни идора этиш услуби сифатида демократия инсоният тараққиётига беҳисоб хисса кўшди ва ўзининг афзаллигини ҳар доим исбот қилиб келган. Лекин бу уни шунчаки қандай бўлса шундай Ўзбекистонга тадбиқ этсак бўлаверади дегани эмас. Бу муаммони муваффақиятли ечиш учун миллатнинг ақл-заковати иш бериши зарур эди. Хўш муаммо нимада?
Муаммо шундаки, давлат ёки миллат умрбоқийликка йўғрилиши учун аҳолиси ва жамият жойларидан ташқари, ўзига хос ва мос урф-одат ва ахлоқ қонунлари мажмуаси, бош қомус, яъни Конституция ҳамда уларга таяниб тўзилган миллий бошқарув услуби яъни давлатчилик ва ҳаёт тарзини шакллантириш шарт. Демократияга нисбат қиладиган бўлсак, муваффақиятли фаолият юритиш учун Ўзбекистон айнан шу юқорида келтирилган омиллар билан у ҳамоҳанглик этиши зарур эди ва шундай бўлди. Натижада демократия “Ўзбекистон модели”га айланди. қизиғи шундаки, миллий давлат бу ерда, яъни сиёсий муқобилсизлик вазиятини бошидан кечирган.
Демократиянинг Ўзбекистон учун маъқул бошқарув услубига айланиши учун ҳисобга олиниши зарур бўлган социомаданий хусусийликлар эса, вазминлик, бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва мурувват, инсофлилик, атроф-муҳитга фалсафий муносабат, донолик, ўз қарори ва аждодлар ўгитига содиқлик ва жамоачилик кўникмаларидан таркиб топади. Демократиянинг “Ўзбекистон модели”нинг юртимизда равнақини таъминлаш учун, қолаверса географик жойлашув, унга монанд ҳолда асрлар оша шаклланган хўжалик юритиш воситалари ва кўникмалари ҳамда инсонлараро алоқалар ҳам ҳисобга олишни тақозо этади. Ана шундагина, демократия халқимизга беминнат хизмат қилиш мумкин.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ Ўзбекистонда “ислоҳотлар ислоҳот учун эмас, ислоҳот инсон учун” тамойили илгари сурилди ва у изчиллик билан амалга оширилди. Яъни ҳар қандай ислоҳот, янгиланишлар энг аввало инсон онги ва тафаккури, қалби ва туйғулари орқали амалга оширилмоғи лозим. Бунинг учун дастлаб одамларни ислоҳотларга тайёрлаш, унга бутун имкониятларини рўёбга чиқариш учун шароит яратиш эркинлик бериш зарур эди. Бу ўз ўзидан жамиятни эркинлаштириш, демократик тамойилларини чуқурлаштиришни тақозо этади. Ана шу жиҳатларни назарда тутиб, Президент И.Каримов “Демократик ўзгаришлар ва янги демократик жараёнларни бошқаришни ва ҳаётга тадбиқ этишни ҳамда уларни ҳимоялашни жамиятнинг ўзи англамоғи даркор”, деган эди.
Ана шу нуқтаи назардан қараганда Ўзбекистон танлаган йўли инсон манфаатлари тўла ҳимоя қилинган, унинг эрки, озодлиги ҳар томонлама ҳуқуқий кафолатланган фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидир. Айтиш жоизки, Ўзбекистон тарихий тараққиёт тақозоси туфайли пайдо бўлган имкониятдан шу тариқа фойдаланди. Бу албатта, инсон онги ва тафаккуридаги мутелик ва тобелик руҳиятини ўзгартириш, турмуш тарзини янгилаш орқали очиқ жамиятни вужудга келтиришнинг яхлит ва тўлақонли тизимини ишлаб чиқишни, мазкур тизимни ижтимоий амалиётга йўналтириш йўриқларини барпо этишни тақозо этмоқда.
Ўзбекистон фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида инсон онги ва қалби билан боғлиқ бўлган, уни ислоҳ қилиш, янгилаш, маънавий-руҳий “таъмирлаш” каби сермашаққат йўлдан борди. Бу жуда катта сабр-бардош, сиёсий қудрат, сиёсий маданият ва сиёсий ирода талаб этадиган ижтимоий заруратдир.
Президент И.А.Каримов “Аҳолимизнинг сиёсий фаоллиги ҳали замон талаблари даражасида эмаслигини, ҳамон суст эканлигини қайта-қайта айтишга тўғри келмоқда. Барча муҳим қарорлар юқоридан қабул қилиниб, бизларни бор - йўғи итоатли ижрочиларга, баъзан ўйланмай қабул қилинган қарорлар қурбонига айлантирган маъмурий-буйруқбозлик, мустабид тўзум иллатларидан жудо бўлишимиз қийин кечяпти”, деган эди. Бу жамиятни эркинлаштириш ва шу асосда демократик жараёнларни чуқурлаштиришда энг катта ғов бўлаётган ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳолатлардан биридир.
Миллий сиёсий маданиятнинг йўналиши, сиёсий онг даражаси жамият ҳаётида инсон иштирокининг қандайлигини белгилайди. Зотан, сиёсий маданият ва сиёсий онг юксак бўлган жойда одамлар ҳокимият ишида фаолроқ иштирок этишади. қарорлар қандай қабул қилиниши, унинг ижроси қандай назорат қилинаётганлигини кўзатиб боришади, муносабат билдиришади. ўз ҳаётларига даҳлдор бўлган маъмурий тадбирларга бефарқ қарашмайди. Аксинча, уларни тайёрлашда иштирок этишади, натижада қарорлар ижроси учун ўзлари манфаатдор сифатида масъулиятни ҳис қилишади.
Президент И.А.Каримов аҳолининг сиёсий фаоллигини кучайтириш, жамиятда манфаатлар ва қарама-қарши кучлар ўртасида мувозанатни таъминлайдиган кучли механизмларни шакллантириш зарурлигига алоҳида эътибор бериб келмоқда. Бу механизм, энг аввало, жамиятни эркинлаштириш орқали одамларнинг сайловларга муносабатини ўзгартиришни яқин ўтмишимизга хос хусусият бўлган сохта сайловбозлик ва сиёсий ўйинлардан воз кечишни тақозо этади.
Одамлар ўз манфаатлари ва мақсадларини амалга ошириш, ҳақ - ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун сайловларда иштирок этиш зарурлигини англай бошладилар. Сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи ҳар бир фуқаро сиёсий фаоллигини, жамият тараққиётига даҳлдорлигини белгиловчи омил сифатида намоён бўлмоқда.
Ўзбекистонда сайловлар ўтказишнинг демократик тамойиллари жаҳон сайлов ўтказиш тажрибалари асосида дунёга келди ва шаклланмокда. Фуқаролар эса уни тўла-тўкис қўллаб-қувватламоқда.
Инсон ҳуқуқлари ва зркинликларини ҳимоя қилиш, унинг эҳтиёжларини қондиришда давлат қурилиши, бошқарув тизими ва жамиятни эркинлаштириш алоҳида аҳамиятга эга. Бу борада Президент И.А.Каримов мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ мамлакатнинг стратегик мақсадларини аниқ ва равшан ифодалаб берди ва давлат ваколатларини аста - секинлик билан, босқичма–босқич нодавлат ва жамоат ташқилотлари зиммасига ўтказиш, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларининг ролини ошириб бориш орқали демократик жараёнларни чуқурлаштириш зарурлигини айтган эди. Ана шу тамойилнинг ўзи фуқароларнинг бир жиҳатдан эркинлиги ва озодлигини таъмин этса, иккинчи томондан ўз ҳаётларини изга солишга, демакки, жамиятни бошқаришга иштиёқини кучайтиради.
Шахс ўзини жамият ҳаётининг ҳамма соҳаларига даҳлдор, унинг олдида масъулиятли эканлигини англаб боради. Бу мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотлар сингари инсонни “ислоҳ” қилиш, янги жамият фуқаросини шакллантириш, эски тўзумда туғилиб, дунёқарашлари чекланган инсонни “янгилаш”, тасаввурини кенгайтириш сингари “инсоний ислоҳотлар”нинг самарасини кўрсатади.
Президент И.А.Каримов тараққиётнинг Ўзбекистонга хос ва мос тамойилларни ишлаб чиқар экан, аввало, яратилажак жамият қандай бўлишига эътибор беради ва Ўзбекистонда бунёд этиладиган жамият барча “изм”лардан ҳоли ва у қандай номланишидан қатъи назар, адолатли, халқчил, инсонпарвар жамият бўлмоғи лозим эканлигига алоҳида урғу беради.
Шунинг учун ҳам, мамлакат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари натижада чинакам мустақил Ўзбекистонда янги, адолатли жамият барпо этишга қаратилди. “Республикада собитқадамлик билан халқчил, адолатли жамиятни бунёд этиш - бош вазифадир”, - деб уқтиради Президент. Бу борадаги фикрини давом эттириб у: “Ўзбекистон келажаги буюк давлат. Бу - мустақил, демократик, ҳуқуқий давлатдир. Бу -инсонпарварлик қоидаларига асосланган, миллат, дини, ижтимоий аҳволи, сиёсий эътиқодларидан қатъи назар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаб берадиган давлатдир. Халқ давлат ҳокимиятининг манбаидир”, - деган қоидани илгари сурди.
Ижтимоий ҳаёт, мамлакатда юз бераётган жиддий ўзгаришлар ва инсон ҳаёти даҳлсизлиги омилининг чуқурлашуви шахснинг давлат ва жамиятга бўлган муносабатларига доир янгидан-янги муаммоларни келтириб чиқаради. Одамлар эса шу муаммоларни бирин-кетин ҳал этиш жараёнида ўз эрки ва ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиб бораверади.
Жамият тараққиётига мос равишда аҳоли “тарбияланиб”, шаклланиб, баркамоллашиб боради. Айни пайтда биз худди ана шундай жараёнларни бошдан кечираяпмиз.
Юқоридаги хулосалардан келиб чиқиб Президент И.А.Каримов мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини янада эркинлаштиришнинг янги концепциясини ишлаб чиқди. Унда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор берилди:
- демократик институтлар фаолиятлари кўламларини кенгайтириш;
-аҳолининг сиёсий
фаоллигини кучайтириш ва сиёсий
маданиятини ошириш;
-жамиятда манфаатлар, турли хил қарашлар сиёсий ва эътиқодий рақобатлар ўртасидаги мувозанатни таъминлаш;
-жамоат
бирлашмаларининг ҳозирги босқичдаги ижтимоий
мавқеини ошириш;
-сиёсий партия фаолиятини такомиллаштириш;
-иқтисодий ҳаётни эркинлаштириш;
-давлат
қурилишини эркинлаштириш ва фуқаролик
жамиятини шакллантириш;
-ҳокимият бўлиниш
принципнинг инсоният томонидан
умумэътироф этилган тамойилларини амалда қўллаш;
-давлат ҳокимияти
органларинииг ваколатини нодавлат ва
жамоат ташқилотчиларига ўтказиш ва бошқалар.
Ўтиш даврида кўп миллатли мамлакатда миллатлараро муроса муҳитини яратишнинг демократик тамойиллари катта ижтимоий-сиёсий аҳамията эга. Айниқса, Ўзбекистондан 130 дан ортиқ миллат ва элатга мансуб турли дунёқараш ва турмуш тарзига эга бўлган аҳоли яшайдиган, 10 дан ортиқ диний конфессиялар фаолият кўрсатаётган мамлакатда ижтимоий муроса муҳитини яратиш фавқулодда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур муаммо мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ ҳал этилиши долзарб масала сифатида давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Дарҳақиқат, жамиятда турли диний ва ғоявий қарашдаги аҳоли табақалари интилишларини уйғунлаштириш, уларни мамлакат тараққиётини белгилайдиган ғоя атрофида бирлаштириб йўналтириш фавқулодда катта салоҳият тақозо этиши равшан. Айни чоғда умумий фикрларга келиш ҳар бир инсон эркинлиги шахсий талаблари ва рағбатини бўғиш ҳисобидан бўлмаслиги ҳам зарур. Зеро, инсон илоҳий ва табиий қисматига кўра мутлақ бетакрор ҳодисадир.
Абу Мансур ал-Мотуридий мазкур масалага алоҳида урғу бериб инсонга берилган муқаддас ҳуқуқлардан бири ихтиёрий танлов, меъёрий мувозанатга интилиш ва ҳақни ўз рағбатига кўра топа билиш салоҳияти эканлигини таъкидлайди ва барча амалларни, хусусан, меъёрлар, эътиқодлар, қоидалар фаолиятларни Аллоҳ яратади, аммо уларнинг барчасини инсон танлайди ва ўз ихтиёр қилиш жараёнларида инсоннинг масъулияти, эътиқодий жавобгарлиги намоён бўлади”, - дейди.
Дарҳақиқат, миллатидан, ирқидан ва дунёқарашидан қатъи назар мамлакат фуқароси ўз эҳтиёжларини қондириш учун барча имкониятларга эга бўлиши, ўз ҳаётини иҳтиёрий танлов асосида йўлга қўйиши керак. Айни пайтда у жамиятда барқарорлик мувозанатини сақлаш, муросага келиш ва бир-бирини тушуниш, баҳсли томон далилларига адолат мезонлари билан ёндашиш, умумий ҳамжиҳатлик руҳини таркиб топтиришга ўз ҳиссасини қўшиши лозим. Ана шу ҳолатнинг ўзи жамиятдаги демократик тартиботнинг маънавий қиёфасини кўрсатади.
Миллат ўз-ўзини англаш, маънавий тикланиш жараёнларида миллий маҳдудлик ва худбинликка йўл қўймаслик муҳим аҳамиятга эгадир. Миллий уйғониш жараёнини бошдан кечираётган ҳар бир халқ ўзининг миллий қадриятларини умуминсоний қадриятлар билан боғлиқ ҳолда ҳис қилиши лозим. Миллатнинг ўзини миллат сифатида англаши даставвал инсоннинг инсон сифатида ўз-ўзини англашидан бошланади. Акс ҳолда миллий маҳдудлик, миллий калондимоғлик, миллий мансублиги орқали ўзига бино қўйиш иллатлари авж олади ва натижада демократик тамойиллар барбод этилади.
Миллий қадриятлар инсоннинг инсон сифатида англаш, ўз-ўзини ҳимоя қила олиши, эришган зафар йўли ва мағлубиятлари, ситамли одамларининг ёдномаларидир. Ҳар бир халқ дунёга ўзининг ана шу тарихий дастури билан кириб келади.
Демак, инсон ўзини башариятнинг ўзвий бир бўлаги деб ҳис этиши орқали миллий биқиқлик, тор манфаатпарастлик, ҳудбинлик ботқоғидан ҳалос этади. Шундагина у олам ва одам ўртасидаги муносабатлар алоҳидалик ва умумийлик ўртасидаги боғлиқликлар ҳақида ўйлашга қодир бўлади. Ана шу маънавий, интеллектуал-руҳий, ахлоқий имкониятлар инсонни ҳар қандай тор доиралардан кенг дунёга олиб чиқади.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ялпи янгиланишлар жараёнида демократик тамойиллар алоҳида ўрин тутади. У демократия жараёнларини чуқурлаштиришда, жамиятни эркинлаштиришда, фуқаролар сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Айни пайтда туб ўзгаришларнинг “Ўзбек модели" сифатида жаҳон ислоҳчилик тажрибасида ўзига хос ва ўзига мос ҳисса бўлиб кўшилади. Бошқача қилиб айтганда, жамиятни эркинлаштиришнинг бундай тамойиллари Ўзбекистонда вужудга келтирилди ва у ижтимоий бошқаришнинг халқаро андозаларига мувофиқ самарали йўналиши сифатида тан олинмоқда.
III МАВЗУ: ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ ДЕМОКРАТИК, ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ҚУРИШНИНГ АСОСИ
Режа:
1.Қонун устуворлиги тушунчаси ва унинг моҳияти
2. Жиноий жазоларни либераллаштириш - қонун устуворлигининг му³им шарти
3.Қонун устуворлигини таъминлаш - ҳуқуқий давлат барпо этишнинг асосий мезони
4. Суд ҳокимиятининг мустақиллиги қонун устуворлигининг асосий белгиси
1. Маълумки, Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин ўзига хос бўлган тараққиёт йўлини - яъни бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган эркин, очиқ демократик давлат қуриш вазифасини асосий мақсад қилиб белгилаб олди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлаб ўтганидек: «Биз шунчаки демократик жамият эмас, демократик одил жамият қурмоқчимиз… Адолат ва ҳақиқат ғояси ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олмоғи даркор. Адолат ва ҳақиқат ғояси қонунчилик фаолиятимизнинг замини, бош йўналиши бўлмоғи шарт.
Дарҳақиқат, адолат тушунчаси билан қонун устуворлиги тушунчаси чамбарчас боғлиқдир. Юртбошимиз белгилаб берганларидек, қабул қилинаётган қонунларимизнинг замирида адолат ётиши лозим. Адолатга асосланган қонунларнинг ҳаётга татбиқ этилиши адолатнинг тантана қилишига олиб келади.
Демократик жамият қуриш учун мамлакатда қабул қилинаётган қонунлар адолатли бўлиши, ўзида халқ манфаатларини ифода этиши шарт. Бундай қонунларга оғишмай итоат этилсагина, жамиятда демократия қарор топади ва мустаҳкам бўлади. Чунки барча демократик институтлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қонун воситасида жорий этилади.
Демократик жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири - жамият аъзоларининг қонун олдидаги тенглигини, Конституция ва қонунларнинг устунлигини таъминланганлигидир. Шу билан бирга Конституция ва қонунларнинг пировард мақсади инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдан иборат бўлмоғи лозим.
«Қонун устуворлигини таъминлаш, шахс, оила, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, фуқароларни қонунга бўйсуниш ва ҳурмат руҳида тарбиялаш – бу ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган чинакам демократик, ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти қуришнинг нафақат мақсади, балки унинг воситаси, энг муҳим шарти ҳисобланади»1.
Қонун устуворлигининг моҳияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қатор моддаларида белгилаб берилган. Конституциянинг III боби иккита 15 ва 16-моддаларидан иборат бўлиб, Конституция ва қонун устунлигига бағишланган.
Конституциянинг 15-моддасига мувофиқ «Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар».
Ўз фаолиятини Конституция ва қонунларга мувофиқ амалга ошириш санаб ўтилган субъектларнинг конституциявий бурчи ҳисобланади. Агарда давлат органлари, нодавлат ташкилотлар, мансабдор шахслар ёки фуқаролар ўзларининг бу бурчларини бажармасалар, уларга нисбатан тегишли жавобгарлик чоралари қўлланиши мумкин.
Конституция ва қонунларга риоя этмаган шахсларнинг жавобгарлиги Конституциянинг ўзида ёки тегишли қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган бўлади. Масалан, Конституция 93-моддасининг 12-бандига мувофиқ Конституцияни, қонунларни бузган туман ва шаҳар ҳокимларини Республика Президенти ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли.
Бу борада шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, Конституциянинг нормаси бошқа қонунларнинг нормаларига нисбатан устунлик ҳарактерига эга. Чунки Конституция барча бошқа қонунлар учун пойдевордир.
Шунинг учун ҳам Конституциянинг 16-моддасида мустаҳкамланган қоидага биноан «Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас». Агарда бирорта норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституцияга зид келадиган бўлса, у бекор қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мослигини таъминлаш механизми ишлаб чиқилган ва амалда қўлланилади.
Хўш, Конституциянинг бу моддасига биноан қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Конституцияга мослигини қайси орган назорат қилади, деган саволнинг туғилиши табиийдир.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мослигини назорат қилишни унинг қайси босқичда амалга оширилишига қараб, қуйидаги икки турга бўлиш мумкин:
Биринчидан, дастлабки назорат. Бу назорат норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳа шаклида тайёрланган вақтида уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган қонунининг 18-моддасига мувофиқ «Ҳуқуқий экспертиза норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаган органнинг ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қиладиган органнинг юридик хизмати, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилиши мумкин».
Иккинчидан, кейинги назорат. Бу назорат норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганидан кейин амалга оширилади. Кейинги назоратнинг ўзини ҳам икки турга бўлиш мумкин.
а) Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан кейин, аммо у ҳали кучга киришидан аввал амалга ошириладиган назорат. Бу назорат ҳам Адлия вазирлиги томонидан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар қабул қилган умуммажбурий ҳарактерга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказишдан аввал амалга оширилади. Бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейингина кучга киради.
Ўзбекистон Республикасида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг умуммажбурий ҳарактердаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Конституция ва қонунларга мослигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1993 йил 17 июнда «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг умумий-мажбурий тусдаги норматив ҳужжатларининг ҳуқуқий экспертизаси ва уларни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» ва 1997 йил 9 октябрда «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорлар қабул қилди.
Бу қарорларнинг моҳияти шундаки, улар умуммажбурий ҳарактердаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилишининг мажбурийлигини таъминлаб берди. 1997 йил 9 октябрдаги қарорда белгиланишича, агар шундай ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилмаса, улар юридик кучга эга бўлмайди. Конституция ёки қонунга зид бўлганлари эса давлат рўйхатига олиниши мумкин эмас. Ана шундай йўл билан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга ва қонунларга мослиги таъминланмоқда.
б) Кучга кирган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мослиги юзасидан назорат. Бундай назоратни барча давлат органлари амалга оширадилар.
Умуман олганда, қонунларнинг ижро этилиши ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга ва қонунларга мос бўлишини назорат қилиш қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятини амалга оширувчи давлат органлари томонидан олиб борилади.
Қабул қилинган қонунларнинг ижро этилишини назорат қилиб бориш Олий Мажлис фаолиятида ўзига хос ўрин тутади. Олий Мажлис томонидан қонунларга риоя қилинишини назорат қилиш, уларнинг таъсирчанлигини ўрганиш, қонун ҳужжатларидаги камчиликларни, ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги нуқсонларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадини кўзлайди. Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари ҳар йили қарийиб 50 та қонуннинг ижросини ўрганадилар. Қонун ҳужжатлари талаблари қандай бажарилаётганлиги деярли барча вазирликлар ва идораларда, вилоятларда текширилади.
2.Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш юзасидан парламент назоратини амалга оширишда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудеман) институти муҳим рол ўйнайди1. Ер юзида инсон борки, у доимо ўз ҳуқуқи ва эркинлигини ҳимоя қилиш учун имконият излаган, Омбудеманнинг ташкил топиши эса, давлат билан фуқаро ўртасидаги муносабатларга янада аниқлик киритди. Омбудеман фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, муносабатларни назорат қилувчи вакилдир. Омбудеман (Hombutsmen) шведча сўз бўлиб, ҳукумат идоралари фаолиятини тафтиш, назорат қилувчи мансабдор шахс ёки вакил маъносини англатади2.
Ушбу фаолият турига оид маълумотлар ҳозирги замон ҳуқуқий адабиётларида кенг тарқалгандир. Бироқ жамиятда қонун устуворлигини таъминлашда Омбудеман институтининг ўзига хос талқини ва тарихий илдизлари мавжуд. Шу нуқтаи назардан, америкалик мутахассис Дин Готтерернинг билдирган фикрлари диққатга сазовордир. У шундай деб ёзади: Омбудеман институтининг илдизлари узоқ ўтмишга бориб тақалади. Омбудеманнинг тарихий илдизларидан бири Қуръони Карим ва ислом мафкурасининг бир қисми сифатида одиллик тамойилларидан келиб чиқади3. Ўша пайт инсон ҳуқуқи ва эркинликларини ҳимоя қилиш, мулкий, оила ва никоҳга оид ҳуқуқларни тартибга солувчи ҳамда шикоятларни қабул қилиш ва низоларни ҳал қилиш учун мухтасиб мансаби дастлаб ҳалифа Умар томонидан ташкил этилган эди. Кейинчалик ана шундай мухтасиб мансаби Мовароуннаҳрдаги мавжуд хонликларда ҳам ташкил этилган бўлиб, улар асосан фуқароларнинг шикоятларини адолат нуқтаи назаридан ҳал этишга интилганлар.
Шундай қилиб, Омбудеман институтининг илдизлари Дин Готтерер таъкидлаганидек, Шарқ мамлакатлари давлатчилигига бориб тақалади. Бироқ, Ер юзида расмий равишда эса, биринчи маротаба Омбудеман институти 1709 йил Швеция қироллиги ҳузурида ташкил топган. 1709 йили Швеция қироли Карл ХII Полтава жангларида мағлубиятга учраб, Туркия давлатига қочиб кетади. Қиролсиз қолган Швецияда тартибсизлик бошланади. Бундан хабар топган Карл ХII Туркияда туриб, 1713 йил Швеция қироллиги ҳузурида Омбудеман ташкил қилиш ҳақидаги қонунга имзо чекади. Бугунги кунда деярли барча демократик мамлакатларда Омбудеман институти ташкил этилган. Омбудеманнинг муҳим хусусиятларидан бири унинг мустақиллигидир.
Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудеман) демократик йўлдан бораётган жамиятимиздаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этмоқда. Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Омбудеман 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган қонунда берилган ваколатларига мувофиқ фаолият кўрсатмоқда. Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда алоҳида аҳамиятга эга бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуни 26-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарори Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан бекор қилинади».
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти «фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Конституция ва қонунларга риоя этилишининг кафилидир».
Бу нормага кўра, Президент биринчидан, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилаётганлигини, иккинчидан эса, уларнинг Конституцияга мослигини назорат қилиб боради.
Конституцияга кўра, қонунлар Республика Президенти томонидан имзоланади, бошқача қилиб айтганда, ўзининг расмий тасдиғини топади. Агар Президент қабул қилинган қонунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилмаган ёки у Конституцияга зид деб ҳисобласа, Конституция 93-моддасининг 14-бандига мувофиқ қонунга ўз эътирозларини илова этиб, уни такроран муҳокама қилиш ва овозга қўйиш учун Олий Мажлисга қайтаришга ҳақли. Агарда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат, масалан, Вазирлар Маҳкамасининг қарори, вазирнинг буйруғи, ҳокимнинг қарори Конституцияга ёки қонунларга зид бўлса, Республика Президенти шу модданинг 13-бандига мувофиқ уни тўхтатишга ёки бекор қилишга ҳақли.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунни 26-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ «Ҳокимларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ҳукумат ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат манфаатларига зид келадиган ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўхтатилади ва бекор қилинади».
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, қонун устуворлигини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қонунчилик ташаббуси асосида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар лойиҳаларининг киритилиши ҳам катта аҳамиятга эга.
3.Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан инсонпарварлик, адолатпарварлик ғояларига асосланган жиноят, жиноят-процессуал қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга, жиноий жазоларни либераллаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари Олий Мажлисга киритилди. Уларнинг қабул қилиниши мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида ўзининг самарасини бермоқда.
Масалан, Республикамиз Президенти томонидан лойиҳаси киритилиб, 2001 йил 29 августда Олий Мажлис томонидан қабул қилинган «Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекелари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақиқида»ги Қонун билан жиноятларни таснифлаш енгиллаштириш маъносида такомиллаштирилди, ярашув институти жорий этилди, Жиноят кодексидаги ўлим жазосини назарда тутувчи моддалар сони кескин камайтирилди, мол-мулкни мусодара қилиш жиноий жазо сифатида бекор қилинди ва шу каби инсон ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган қатор чора-тадбирлар қўлланилди.
Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги 2001 йил 29 августда янги таҳрирда қабул қилинган Қонунининг 20-моддасига мувофиқ «Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳарбий қисмлари, ҳарбий тузилмалари, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро этилиши, шунингдек, улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги назорат предмети ҳисобланади».
4.Ҳуқуқий давлат тушунчаси демократик давлат тушунчаси билан чамбарчас боғлиқдир. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, демократик, ҳуқуқий давлат куч, инқилоб билан эмас, балки табиий-тарихий эволюцион йўл билан барпо этилади. Албатта, ҳар қандай жамиятда ҳуқуқий давлат тушунчаси у ёки бу қонунларнинг мавжудлиги билан белгиланмайди. Негаки, қонунлар ҳуқуқий нормалар мажмуи сифатида ҳар бир давлатда мавжуд ва ҳар қандай ҳокимият улардан фойдаланади. Ҳамма гап ўша қонунларнинг қандайлигида ва уларнинг қандай бажарилишидадир.
Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи сессиясидаги маърузаларида «Ҳуқуқий давлатнинг мазмун-моҳиятини белгилайдиган амалдаги кодекелар, қонунлар, меъёрий ҳужжатларни танқидий баҳолаган ҳолда ҳуқуқий давлатни шакллантириш борасида биринчи галда қабул қилишимиз зарур бўлган янги қонун ва меъёрий ҳужжатларни аниқлаб олишимиз керак» деб таъкидлаб ўтдилар1.
Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлашда юртбошимизнинг 1996 йил 31 октябрдаги «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази»ни тузиш тўғрисидаги фармони алоҳида аҳамиятга эга бўлмоқда. Бугунги кунда Миллий марказ мамлакатимиз ва бутун жаҳондаги инсон ҳуқуқлари, эркинликларини жаҳон халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳимоя этишнинг таъсирли воситаси сифатида фаолияти ҳам ибратли бўлмоқда. Бироқ бу борада демократик тамойилларни ҳаётга тўлиқ жорий этилишида жиддий айрим муаммолар ҳам мавжуд. Улардан бири том маънодаги суд мустақиллигига эришишдан иборатдир. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Судлар том маънодаги мустақил бўлган ҳолдагина қонунларнинг қатъий ижроси, уларнинг ҳақиқий устуворлиги сўзсиз таъминланади. Қаерда суд мустақил бўлмас экан, шу ерда қонун талаблари ва адолат бузилиши муқаррар»2. Дарҳақиқат қонун устуворлигини, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминламасдан туриб, демократик ва фуқаролик жамиятини қуриш ҳақида сўз юритишга ҳеч қандай асос қолмайди.
5.Судлар томонидан давлат органлари ҳуқуқий ҳужжатларининг Конституцияга ва қонунларга мослигини назорат қилиниши - суд органларининг ваколатларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 12-моддаси «Давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш», деб номланган бўлиб, унинг биринчи қисмига мувофиқ «Давлат органларининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқароларнинг ёки юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд томонидан ҳақиқий эмас, деб топилиши мумкин».
Суд ҳуқуқий ҳужжатни ҳақиқий эмас, деб қарор чиқарган тақдирда, бу қарор ҳамма давлат органлари ва бошқалар учун ҳам мажбурийдир. Чунки Конституциянинг 114-моддасида «Суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир», деб мустаҳкамлаб қўйилган.
Суд қарорига кўра ҳақиқий эмас деб эълон қилинган ҳуқуқий ҳужжат - юридик кучга эга эмас. Агарда бирон-бир ҳужжатнинг қонунийлиги тўғрисида суд қарори мавжуд бўлса, ўша ҳужжат юзасидан фуқаролар ёки ташкилотлар судга яна шикоят қилишлари мумкин эмас.
Қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар томонидан чиқарилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг конституциявийлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судига юклатилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қонунларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қабул қилган бошқа ҳужжатларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг, Ҳукумат қарорларининг, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари қарорларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мослигини аниқлайди.
Конституциянинг ушбу моддасида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга ёки қонунларга мослигини умумий юрисдикция ёки хўжалик судлари назорат қилишга ҳақли эмаслар. Уларнинг Конституцияга мослигини аниқлаш Конституциявий суднинг мутлақ ваколатига киради.
Шу ерда яна бир савол туғилади. Конституциявий суд фақатгина норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мослигини назорат қиладими ёки норматив бўлмаган индивидуал ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳам Конституцияга мослигини назорат қиладими? Бу тўғрида Конституцияда ҳам, бошқа қонун ҳужжатларида ҳам аниқ кўрсатилмаган. Аммо, Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасини охирги қисмига мувофиқ «Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқлари ва бошқа ҳужжатлари (индивидуал хусусиятга эга бўлган ҳужжатлар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига зид бўлса, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қарори асосида бекор қилинади» деган норма мустаҳкамланган.
Агар шу норма асос қилиб олинадиган бўлса, фикримизга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди республика Президентининг индивидуал ҳарактерга эга бўлган фармонларининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг индивидуал ҳарактерга эга бўлган қарорларининг Конституцияга мослигини ҳам назорат қилмаслиги лозим.
Прокурор қабул қилган қарорлар устидан, шунингдек, республика Бош прокурори қабул қилган индивидуал ҳарактерга эга бўлган буйруқлар ва бошқа ҳужжатлар устидан амалдаги қонун ҳужжатларига кўрa, судга шикоят қилиш мумкин эмас. Чунончи, «Прокуратура тўғрисида»ги қонуннинг 7-моддасида прокурор қабул қилган «қарор устидан юқори турувчи пpoкypopгa шикоят қилиниши мумкин» деган қоида мустаҳкамлаб қўйилган.
Фикримизча, бу норманинг ўзи Конституцияга мос эмас. Конституциянинг 44-моддасида «Ҳар бир шaxcгa ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайри-қонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади», деб кўрсатилган.
Агарда умумий юрисдикция судларида ёки хўжалик судларида Конституциянинг 109-моддасида санаб ўтилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мослигига шубҳа бўлса ёки бу масалада фуқароларнинг шикоятлари бўлса, Олий суднинг раиси, Олий хўжалик судининг раиси ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Конституцияга мослигини аниқлаб беришни cўpaб, Конституциявий судга мурожаат қилиши мумкин.
Бундай ҳолда улар Конституциявий судга мурожаат қилишлари шартми ёки бу уларнинг ҳуқуқларими, деган ўринли савол туғилади. «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги қонуниинг 19-моддасига мувофиқ бу уларнинг ҳуқуқларидир. Демак, улар хоҳласалар Конституциявий судга масалaни кўриб чиқиш учун мурожаат этадилар, хоҳламасалар йўқ.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Конституцияга мослигини назорат қилишда кўрсатиб ўтилган органларнинг, жумладан, Конституциявий суднинг ваколатлари муҳим аҳамият касб этади ва мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг кейинги босқичларида яна ҳам такомиллашиб боради.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қонун устуворлиги қуйидаги учала ҳолат бўлгандагина, ўзининг тўлиқ ифодасини топади.
Биринчидан, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳужжатлар адолат принципига, инсон ҳуқуқи ва манфаатларидан келиб чиқиб, ижтимоий асосланган бўлиши шарт.
Иккинчидан, барча қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаби барча давлат органлари, мансабдор шахслар, нодавлат ташкилотлар ва фуқаролар томонидан қатъий бажарилиши зарур.
Учинчидан, барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Конституция ва қонунларга мос бўлиши – қонун устуворлигини таъминлашнинг асосий механизмларини ташкил этади. Демократик жамиятнинг муҳим тамойили бўлган қонун устуворлиги мамлакатимизда барпо этилаётган фуқаролик жамияти қуришнинг асосидир. Албатта, демократик жамият қуриш фақат қонун устуворлиги билан чекланиб қолмайди, балки халқимизнинг миллий-маънавий негизларига таянишни тақозо этади ва зарурий шарти қилиб қўяди.
IV- МАВЗУ: ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЙ ҲАЁТИНИ ЭРКИНЛАШТИРИШ ВА ДЕМОКРАТЛАШТИРИШ
Режа:
1. Ўзбекистонда жамият иқтисодий ҳаётини эркинлаштиришнинг мақсад ва босқичлари.
2.Бозор муносабатларининг қарор топиши ва мулкдорлар синфининг шаклланиши
3.Молия-кредит сиёсати, нарҳларни эркинлаштириш ва бозор инфраструктурасини шакллантириш
4. Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш сиёсати
Иқтисодиётни мафкура акидаларидан холи қилиш, давлат боши ислоҳотчи экани, бозор муносабатларига босқичма – босқич ўтиш зарурлиги, ҳаётнинг барча соҳаларида қонун устиворлигини таъминлаш лозимлги, кучли ижтимоий сиёсат юрғизиш ана шу бешта асосий тамойилларни ташқил этади.
Бозор муносабатларига ўтиш бўйича қабул қилинган хужжатларнинг аксарияти ушбу тамойилларга асосланган ёки уларни ривожлантиришга, ёхуд уларни ҳаёта татбиқ этишга бағишланган. Бу қоидаларнинг нақадар тўғри эканини ҳаёт тўла тасдиқланади, шу боис, улар ҳўзир ҳам, бундан кейин ҳам ўз аҳамиянини йўқотмайди. Зотан, беш тамойил бозор муносабатларига таянган мустақил, миллий иқтисодиётнинг асосий шакл ва шамойилларини таркиб топтириш ва уни иқтисодий юксалиш сари изчил ҳаракатлантариш имконини берди. Чунки улар мамлакатимизда янги, олдингисидан тубдан фарқ қиладиган ижтимоий-иқтисодий тизимни қарор топтиришнинг ўзига хос дастури эди. Бу қоидалар истиқлол ва тараққиёт йўлни танлаган жамиятимизнинг бу йўлдан оғишмай илгарилаб бориши учун асос этиб қабул қилинди. Бу қоидаларнинг ривожлантирилиши ва ҳаётга тобора дадилроқ жорий этилиши ижтимоий – сиёсий барқарорликни янада мустаҳкамлади.
Мана масалан, биринчи қоида – иқтисодиётни сиёсий қобиқлардан холос қилишни таҳлил қилиб кўрайлик. Бу тамойил мамлакатимизда демократик бозор ўзгаришларини амалга оширишнинг асоси деб эътироф этилди. Иқтисодиётни яна сиёсатга, мафкуравий акидаларга қурбон қилмаслик учун сиёсий мақсадларга эришиш воситаси деб қаралмади.
Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётининг ўзи ижтимоий устқурманинг пойдеворида бутун жамият миқёсида демократик ўзгаришларни амалга ошириш учун асос, шарт – шароит ҳозирлайди. Бозор иқтисодиётининг ўзи барчага бир хил имконият (имтиёз) бериш билан иқтисодий демократиядир. Шу боис, энди мамлакат ичкарисида ҳам, унинг ташқарисида ҳам, ишлаб чиқариш муносабатларни бозор, бозор бўлганда ҳам тартибли асосга қурилган бозор белгилайдиган бўлди. Энди ким билан савдо – иқтисодий алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, аксинча, ким билан эса бундай муносабатларга киримаслик юқоридан белгиланмайди. Шунинг учун ҳам ҳозирги иқтисодий ҳамкорларимиз орасида нафақат ҳамдўстлик мамлакатлари, балки янги ва эски дунё ҳам, ривожланган Европа ва ривожланаётан Африка ҳам, демократик Америка ва тоталитар Хитой ҳам, ўзаро низоли араб дунёси ва Исроил ҳам бор. Лекин, улар ўртасидаги нисбат ўрни алмашган бўлиши мумкин. Агар илгари мамлакатимиз асосан собиқ иттифоқ республикалари билан товар айирбошлаган бўлса, бугунги кунда 70 фоиз савдо – сотиқни юксак тараққий этган – АҚШ, Англия, Бельгия, Нидерландия, Жанубий Корея, Швейцария, Финландия каби давлатлар билан амалга оширяпти. Энди шерикларни бозорни ўзи танламоқда. Бу жараёнлар экспорт ва импорт таркибида жиддий ўзгаришлар билан содир бўлмоқда экспорт таркибида пахта толасининг хиссаси жиддий қисқарди. Машина ва асбоб ускуналар энергия тарқатгичлар, транспорт воситаларнинг хиссаси эса ортмоқда. Импортда озиқ- овқат махсулотларнинг ҳажми камайиб бормоқда.
Ташқи савдо айланмаси кўламнинг кенгайиши ва унинг таркибан такомиллашуви, жуғрофиясининг кескин ўзгариш натижасида ташқи савдо айланмасида ижобий сальдога эришилди. Мамлакатга товар келтиришдан кўра, ташқарига мол чиқариш биринчи марта устун бўлди.
Иккинчи тамойилга мувофиқ бозор муносабатларига ўтиш даврида давлат бош ислоҳотчи, ислоҳот тақдири учун жавоб берадиган асосий қу – кудрат, кафолат бўлишини кўзда тутар эди. Бу борада бошқа йўл ҳам бўлиши мумкинмиди? Йўқ бозор муносабатларига ўтиш даврида давлатдан бошқа қудратли иқтисодий куч йўқ. Йирик корхоналар эски кооператив алоқаларнинг ўзилган, бозор шароитига ҳали мослашмаганлиги туфайли керакли маблағга эга эмасди. Чет эл банкларида катта маблағларимиз йўқ, океан ортида пулдор «тоға» ларимиз ҳам деярли йўқ, аҳолининг эса старт имкониятлари айтарли бир хил, кичик ва ўрта бизнесни, оилавий тадбиркорликни молиялаштириш учун етарли эмасди. Давлат эса илгаридан мустақилликача катта иқтисодий мавқе ва қудратга эга, барча ишлаб чиқариш воситаларининг 90 фоизини бирлаштирган эди. Бундай уюшган, бир жойда жамланган ўлкан салоҳиятдан оқилона фойдаланмаслик хато бўлар эди, албатта. Бунинг устига ижтимоий йўналтирилган бугунги замон бозор иқтисодиётининг асосий унсурларини тез ва изчил қарор топтириш учун, бозорга ўтиш тус – туполонидан иқтисодий, молиявий тизгинларни қўлдан чиқариб юбормаслик, аҳоли манфаатлари йўлида миллий даромадни тақсимлашни иложи борича одилона ва оқилона амалга ошириш учун ҳам давлат механизимидан фойдаланиш зарур эди. Бозор муносабатларига ўтишда, айникса, унинг дастлабки баосқичида давлат ислоҳотларда фаол иштирок этди, ислоҳотларни катъийлик ва изчиллик билан амалга оширди, ишбилармон ва тадбиркор кадрларни тайёрлашга бош – қош ҳам бўлди. Бўлардан ташқари ҳалқ хўжалигида амалга оширилган бугунги туб таркибий қайта қуришни, кучли ва кўп тармоқли ишлаб чиқариш инфратўзилмасини вужудга келтирилишни фақат давлатнинг кучи билан уддалаш мумкин эди. Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтишни йўлга кўйишда давлат ўзининг тарихий вазифасини бажарди. Энди бундан кейин бозор муносабатари мустахкамланиб боргани сари давлатнинг иқтисодий роли сусайиб боради. Иқтисодий вазифаларнинг аксарияти йирик миллий корпорациялар, корхоналар, чет эл ишбилармонлари ва хусусий тадбиркорлик зиммасига ўтади. Тарихий тараққиёт тенденциясининг ўзи шуни тақозо этади.
Бу тенденция давом этаверади. Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги, савдо умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш соҳаларида давлатнинг улуши янада паст. Лекин бу давлат иқтисодий вазифа билан мутлако шуғулланмайди, дегани эмас. Иқтисодиётда давлат сектори хукм суриши, у станцияда қатнашиши, қулаётган корхоналарга жон баҳшида этиб, уни эна хусусий қўлларга ёки жамоага қайтариши мумкин шунингдек давлат бундан кейин ҳам ўзининг молия, кредит, солиқ, валюта сиёсати, нарҳни назорат қилиши ва бошқа дастаклар орқали иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни изга солиб туради.
Аммо, давлатнинг иқтисодий қудрати нақадар бўлмасин, бу қудратдан қанчалик оқилона фойдаланмайлик, барибир учинчи тамойил – бозор иқтисодиётига босқичма – босқич ўтиши зарур эди. У асосий қоидалардан бири сифатида илгари сурилди бу борада шошма – шошарликка берилмаслик, «янгисини қурмай, эскисини бузмаслик» тарзида иш тўтиш йўлидан борилди. Чунки луқмани бирданига ютаман деб тиқилиб қолиш ҳам ҳеч гап эмасди.
Бозор муносабатлари кишиларнинг янгича дунёқараши, психологияси, кўникма ва хулқ – атвори, таъбир жоиз бўлса, ҳаёт тарзи ҳамдир. Уларнинг қарор топиши ва ривожланиши учун эса маълум вақт, сабр – тоқат, изчиллик даркор. Шунинг учун дастлаб мулкни тасарруфдан чиқариш ва хусусийлаштириш, мулкчиликнинг давлатга қарашли бўлмаган шакллари – хусусй, оила, хиссадорлик, жамоа ва бошқа турларига асосланиб янгидан ташқил этилаётган хўжалик юритиш усулларини қўллаб – қувватлаш йўли билан аралаш, кўп қиррали (уклади) иқтисодиётни шакллантириш йўлидан борилди.
Бу қадар залворли юмушларни бир ҳамла билан ҳал этилмайди. Бунинг ўзи бир жараёнидир, жараённи эса, маълумки, сунъий равишда тезлаштириб бўлмайди. Бизда давлат тассаруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш савдо, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш шаҳобчаларидан бошланди. Бинобарин, авваламбор, кичик хусусийлаштириш амалга оширилиб, 1994 йил оҳирига келиб амалда иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичи якунланди, кейини хийла кўлами ва мураккаб босқич сари йўл очилди.
Нарҳни белгилаш борасида ҳам шундай йўл тутилди. Нарҳ – наво тизгинини бирданига кўлдан чиқариб юбориш оҳир – оқибатда пулнинг эплаб бўлмайдиган қадирсизланишига – гиперинфляцияга сабаб бўлиши муқаррар эди.
Иқтисодий ислоҳотларни босқичма – босқич амалга ошириш тамойили айниқса, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга оширишга қаратилган устувор соҳаларни белгилашда ҳалк хўжалигини аниқ мақсадли инвестициялашда жуда самарали бўлди. Ёқилги – энеретика, машинасозлик, алоқа, транспорт, йўл курилиши, юксак даражада кайта ишлашга ўтиш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ана шундай устувор соҳалар деб белиланади. Қишлоқ хўжалигида бундай устувор соҳа дончилик (галлачилик) бўлди. Бу тадбирларнинг амалга оширилиши тақчил маҳсулотлар юзасидан мамлакатни ташқи бозорга қарамликдан холос этибгина қолмасдан, унга катта миқдорда валютани тежаш имкоконини ҳам берди. Бу тежалган маблағ энди бошқа соҳаларни ривожлантиришга шарт – шароит ҳозирлаб, саноат умумий тараққиётини таъминламоқда. Тасаввур этинг, мустақилликнинг дастлабки йилларида зарур нефтнинг 80 фоизи четдан олиб келинар эди. Бу хол ҳали ўзини ўнглаб олмаган иқтисодиёт учун оғирлик қилар эди. Энди эса ўзимизни нефть ва бошқа энергетика воситалари билан тўлиқ таъминлаш имкониятига эгамиз.
Бугун қишлоқ хўжалиидаги ислоҳотларга муҳим эътибор берилмоқда. Лекин ривожланган саноатсиз ривожланган қишлоқ хўжалиги бўлиши мумкин эмас. Гап шундаки, бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳаси саноатдан бошланиб (ишлаб чиқариш воситалари ва маъданли ўуитлар ишлаб чиқариш), саноат билан якунланади (юксак даражада қайта ишлаш, тайёр махсулотишлаб чиқариш). Саноатда тежаладиган йирик сармоя маблағлари энди қишлоқ хўжалигига йўналтирилди. Бозор иқтисодиётига изчиллик билан босқичма – босқич боришнинг маъноси ҳам шу. Бу соҳанинг давлат томонидан қўллаб - қувватланиши, уни ривожлантириши юзасидан қабул қилинган дастур, қонун ва қарорларнинг амалга оширилиши қишлоқ хўжалигини янада юкса поғонага кўтаради. Бу мамлакат қишлоқ хўжалигида товар ишлаб чиқарувчилар манфаатлари химоя қилинган; чет эл озиқ - овқатлари тўғридан – тўғри кириб кела олмайди. Минтақамиз табиат катаклизмларидан ҳам анча йироқ. Шунинг учун ҳам бугун бу соҳани саноатга монанд ривожлантириш шароитлари етилмоқда. Энди қишлоқ хўжалиги қолоқлик рамзи бўлмаслиги лозим.
Ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишнинг ҳуқуқий негизини шакллантириш, ҳаётнинг барча жабҳаларида қонун устуворлигига эришиш муҳим вазифалардан бўлиб, муносабатларига ўтиш жараёнида танланган тўртичи тамойил эди. Таъкидлаш жоизки, мустақиллик йилларида амалда янги ҳуқуқий тизим яратилди. Бозор муносабатлари ўзини – ўзи бошқарадиган демократик тизимдир. Бу жараёнга билиб – билмай аралашиш, маъмуриятчиликка, айниқса, ортиқча марказлаштиришга уриниш унинг имкониятларини чеклаши, оҳир – оқибатда эса обрўсизлантириши мумкин. Бозор иқтисодиётининг ўз қонуниятлари бор, унга аралашиш валютаризимга йўл қўйиш, менсимаслик кўнгилсиз оқибатлар келтириши мумкин. Шу боис қонунга бўйсиниш бозор муносабатларига ўтишнинг етакчи тамойилларидан биридир, ҳуқуқий давлатнинг ўзига хос хусусиятидир.
Президентимиз кучли ижтимоий сиёсат юритишни иқтисодий ўзгаришларни амалга оширишнинг ишончли кафолати, Ўзбекистоннинг янгиланиш ва тараққиёт йўлини намоён этувчи энг муҳим тамойиллардан бири деб билдилар. Бозор муносабатларига ўтиш жараёнида аҳолини ижтимоий химоялашнинг бутун бир тизими яратилди. Кишиларнинг ижтимоий химоялаш ва кафолатлашларнинг кучли механизими жамиятда яратилган миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлашдангина иборат бўлиб қолмади. Бу вазифани ҳал этишда давлат манбаларидан ташқари меҳнат жамоалари, жамоат ташқилотлари ва хайрия жамғармаларининг имкониятларидан кенг фойдаланилди.
Бозор муносабатларига ўтиш ҳеч қачон ва ҳеч қаерда силлиқ, ижтимоий қийинчиликларсиз кечмаган. Бу даврда аҳолини ижтимоий химоялашга, қўллаб - қувватлашга етарли эътибор бермаслик омма орасида ялпи қашшоқлашувни кучайтирган, люмпенлар, пауперлр (жулдурвоқилар) қатламининг пайдо бўлишига олиб келган бўлар эди. Люмпенлашган оломон учун муққадас нарсанинг ўзи йўқ, улар учун тўрт томони қибла. Президентимиз шунинг учун ҳам люмпенлашув ва пауперизмнинг пайдо бўлишига қарши ўрта мулкдорлар синфини шакллантириш, кичик ва ўрта бизнесни, тадбиркорликни ривожлантириш ғоясини илгари сурди. Кишилар чинакам мулкдор бўлгандагина пировард натижалар ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва унинг ҳаражатларини пасайтириш жамиятда барқарорликни сақлаб қолиш учун курашади.
Ўзбекистон собиқ СССР республикалари орасида биринчи бўлиб дастлаб иқтисодий барқарорликка, кейин эса ўсиш ва юксалишга эришди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида пайдо бўлган тангликдан ривожланиш суръати билан чиқиб олди. Бундай ютуққа эришишда, шубхасизки, ўша беш тамойилга изчиллик билан риоя этилгани муҳим аҳамиятга эга бўлди.
1995 йил Ўзбекистон иқтисодиёти учун бурилиш йили бўлди. Ўшанда ялпи ички махсулот ишлаб чиқиришнинг пасайиши кескин секинлашди, 1996 йилнинг бошидан то бугунгача ялпи ички махсулот ишлаб чиқаришнинг барқарор ижобий динамикаси давом этмоқда; 1996 йилда унинг ўсиши 1,7, 1997 йилда 5,2 фоиз бўлди. Шундай қилиб мамлакатимиз 2000 йилгача ички махсулот ҳажмнинг 1990 йил даражасига эришади деб ҳисоблашга тўла асослар бор. Саноат ишлаб чиқариши ҳажми бўйича бу даражага мамлакатимиз 1995 йилда тўла эришган эди.
Шуниси қувонврлики, бизда ялпи ички махсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръатлари аҳоли сони ўсиш суръатларидан устун бўлишига эришилди. Бу ўта муҳим сифат кўрсаткичи бўлиб, иқтисодиётимизда 1980 йилдан кейин кузатилмаган эди. Натижада ялпи ички махсулот миқдорини аҳоли жон бошига 3,2 фоизга оширишга муваффақ бўлинди. Бу эса, мамлакат иқтисодий қўдрати ва аҳоли ҳаёт даражасини белилайдиган муҳим мезонлардан бири бўлиб ҳисобланади.
1998 йилдан бошлаб ижтимоий ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши иқтисодиётда банд бўлганлар сонинг кўпайиши, инфляциянинг паст даражаси, ялпи ички махсулот ҳажмидан жамуариш ва инвестицияянинг юқори улуши ва бошқа сифат кўрсаткичлари билан бирга кечмоқда.
Бозор муносабатларига ўтиш даври Ўзбекистонда силиқ, қил суғургандек кечади, десак хато бўлар эди, албатта. Бу жараённинг мураккаблиги шундан иборат бўлдики, бозор таъсиридан иложи борича холи бўлган мустақил миллий иқтисодиётни барпо этиш ва бозор муносабатларига ўтиш ҳам, макроиқтисодий барқарорлаштириш ва бозор қайта қуришлари ҳам бир вақтнинг ўзига тўғри келди. Натижада, макроиқтисодий барқарорлаштириш билан боғлиқ тадбирлар тизим бозор ўзгаришларига ижобиё таъсир этибгина қолмай, шу билан бирга баъи бир ҳалатларда бу жараён суръатини пасайтирди. Пул массасининг чекланган, айниқса нақд пулнинг, хом ашё бозори ҳали етарлича мувозанатлашмаган бир шароитда кичик бизниснинг ишлаб чиқариш имкониятларини торайтириб қўйди. Тижорат банклари кредит имкониятлари чеклангани эса, корхоналарга айланма маблағларни тўлдириш учун қисқа муддатли қарз бериш имкониятини камайтирди. Пул массасининг етарли бўлмагани ҳалқ хўжалигида корхоналар тўлов қобилятининг пасайиб кетишига ҳам сабаб бўлди. Бу жараёнлар бозорга ўтиш ва микроиқтисодий барқарорлаштириш жараёнларига бироз салбий таъсир кўрсатсади, аммо уларни тўҳтатиб қола олмади. Бозор муносабатларига ўтишнинг иккинчи босқичида ҳар икки йўналишда ҳам кескин ижобий силжишлар юз берди.
Юқорида баён қилинган мулоҳазалардан кўриниб турибдики, ушбу беш тамойил юртимизда барқарорликни мустахкамлабгина қолмасдан, иўтисодий юксалишимиз йўлида муҳим омил ҳам бўлди, ўзбекона тараққиёт йўлининг ўзига хос хусусиятларини ҳам белгилади.
2. Бозор муносабатларининг қарор топиши ва мулкдорлар синфининг шаклланиши давлат мулкини хусусийлаштириш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, эркин соҳибкорлик ва рақобатни ривожлантириш каби муаммоларга боғлиқ. Бу муаммоларни ҳал этмасдан туриб бозор иқтисодиётига ўтишни таъминлаш мумкин эмас. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг биринчи босқичида хусусийлаштиришни амалга ошириш рақобат ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва иқтисодий негизлари яратилди. Бу уринда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида» (13.10.1990), «Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисида» (15.02.1991), «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида» (19.11.1991), «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида» (21.12.1995), «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида» (27.12.1996), «Акциядорлик жамиятлар ва акциядорларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида» (25.04.1996) каби бошқа ўнлаб қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, хукумат қарорлари ҳамда фармойишларини эслаб ўтишнинг ўзи кифоя.
Амалга оширилган тадбирларнинг натижаси ўларок мамлакатимизда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни анча чукурлашиб бормокда. Мулкчиликнинг турли шакллари пайдо бўлиб, кўп укладли иқтисодиёт асослари яратилмокда, нодавлат сектори ривожланиб, иқтисодиётнинг барча асосий тармокларида унинг хиссаси ортиб бормоқда.
Нодавлат секторида 1998 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 64,5 фоизи, саноат махсулотининг 64,1 ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотининг 98,7, курилиш-монтаж ишларининг 77,1, чакана товар оборотининг 95,3 аҳолига кўрсатилган пуллик хизматнинг 51,6 фоизи яратилди. Мулкчиликнинг нодавлат секторига оид корхоналарда меҳнат қилаётганларнинг умумий хиссаси 74,2 фоизни ташқил этмоқда.
Бозор муносабатларига ўтиш шунинг учун ҳам зарурки, у инсонларнинг меҳнат ва ижодий имкониятларини, қобилиятларини рўёбга чиқаришга, боқимандалик кайфиятига барҳам беришга, эгалик хиссини тиклаш ва ривожлантиришга олиб келади. инсоният бозор муносабатларидан такомиллашганроқ бошқа механизмни ҳали яратган эмас. Социализм инсонларда жойлашган чексиз имкониятларни очишга қодир эмас эди. Ишлаб чиқаришда, тақсимотда текисчилик хукм сурган жойда тараққиётга эришиб бўлмайди. Тўғри, экстенсив омиллар, ҳалқни қулларча эзиб ишлатиш, уларга кам хақ тўлаш ҳисобига маълум натижаларга эришиш мумкин. Аммо у қисқа муддатли, вақтинчалик самара беради, холос.
Мамлакатда чиникам ўрта мулкдорлар синфи шаклланган тақдирдагина ислоҳотлар сезиларли самара беради, мулкчилик масалалари ҳал бўлади – деб ёзади мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов ўзининг «Ўзбекистон XXI аср бусагасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарида (196 бет).
Иқтисодий жиҳатдан собитқадам ва барқарор жамиятни шакллантириш, энг аввало тадбиркорлик ва мулкдорлар синфи давлат ва жамоат қурилишида, ижтимоий-сиёсий барқарорликни сақлаб туриш ва мустахкамлашда муҳим роль ўйнайди. Айни ўрта мулкдорлар синфи шакллантирилаётган фуқаролик жамиятининг таянчидир.
Агар мулк шакллари хилма-хиллиги ва биринчи навбатда хусусий мулк ҳар қандай давлатнинг демократик негизлари барқарорлигининг иқтисодий асоси ҳисобланса, реал ишлаб чиқариш васиталарининг ўрта мулкдорларидан иборат кучли катламнинг мавжуд бўлиши унинг сиёсий асоси эканлигини билдиради. Аҳоли орасида ҳақиқий мулкдорлар ўрта қатламининг кўпчиликни ташқил этиши ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни орқага қайтариш имкониятларини бартараф этишнинг кафолоти ҳисобланади, деб ёзади Президентимиз.
Шу сабабли иқтисодий ўзгаришлар жараёнини мамлакатда ўрта мулкдорларнинг чинакам синфини шакллантиришдек долзарб вазифани ҳал қилиш билан боғлиқ. Одам ўзини чинакамига мулкдор деб хис этмас экан, ўз ҳуқуқлари учун, пировард натижалар ва ишлаб чиқариш самарадорлиги учун курашмайди. Жамиятда барқарорликни сақлаб қолиш ва химоя қилишга интилмайди. Чинакам мулкдорлар синфи ҳам мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни изчил амалга ошириш ҳисобига, ҳам кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рагбатлантириш, қимматли коғозлар бозорини яратиш ҳисобига кўп укладли иқтисодиётни вужудга келтириш йўли билан шакллантирилади.
Бизнинг мамлакатимизда кўп укладли иқтисодиётни вужудга келтириш вазифаси қўйилган. Бунда устуворлик хусусий мулкка, кичик ва ўрта бизнесга берилмоқда.
Ўлкамизнинг ўзига хослиги, ишчи кучининг ҳаддан ташқари кўплиги, ривожланган қишлоқ хўжалик ва хом ашё базаси, аҳолининг анъаналари, руҳияти кичик ва оилавий бизнесни, хусусий тадбиркорликни фаол ривожлантиришни объектив зарурат қилиб кўяди. Бу ўринда 1999 йилнинг бошида мамлакатимизда 99,8 мингга кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг фаолият кўрсатилганлигини кайд этишнинг ўзи кифоя. Шундан 85,7 мингги кичик ва 14,1 мингги ўрта бизнесга тегишлидир. Ўрта ва кичик бизнес айникса Тошкент, Самарканд шаҳарларида, Тошкент, Самарканд, Андижон ва Фаргона вилоятларида ривожланган.
Кичик бизнес – жамиятда ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий вазиятни муътадиллаштиришга ёрдам берадиган ўрта тадбиркорлар синфининг пайдо бўлиши демакдир. Бу – республика бозорини зарур истеъмол товарлари ва хизматлар билан бойитишдир. Бу-янги иш ўринларидир. Фақат кичик ва хусусий тадбиркорликни кенг, ҳамма жойда ривожлантиришгина ғоят кескин муаммони – аҳолининг (айниқса ортиқча меҳнат заҳиралари мавжуд бўлган қишлоқ жойлар ва минтақаларда) иш билан бандлигини таъминлаш вазифасини ҳал қилишга қодир.
Ҳалкнинг тарихий илдизларидан, руҳиятидан фойдаланган ҳолда ички бозорни зарур истеъмол товарлари билан бойитибгина қолмай, шу билан бирга ташки бозорларда ҳам рақобатга бардошли маҳсулот чиқаришга қодир кичик корхоналарнинг кенг тармоғини вужудга келтириш мумкин.
Якин келажакда кичик ва ўрта бизнес республиканинг ишлаб чиқариш тўзилмасида ва экспорт тўзилмасида иқтисодиётнинг ҳаракатчан, осон ўзгартириладиган соҳаси сифатида етакчи уринни эгаллайди.
Биз учун аҳамиятга эга бўлган ушбу сиёсатни руёбга чиқаришда аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликлари самарадорлиги ва махсулдорлигини янада ошириш, уларга давлат ёрдамини кўрсатиш муҳимдир.
Бунда кичик ва ўрта корхоналар ибтидоий, эскирган асосда эмас, балки сифатли ва замонавий техника негизида барпо этилиши кераклиги барчага маълум. Бунинг учун уларни ривожлантиришнинг янги манбалари ҳам чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш ҳисобига, ҳам кичик манбалар, банк кредитлар ҳисобига доимо ривожлантирилиб бориши даркор.
Ўзбекистонда ислоҳот йилларида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга ёрдам берадиган ҳуқуқий шарт-шароитлар ва институционал тўзилмалар вужудга келтирилди. Бўлар – товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Бизнес-фонд, «Мадад» суғурта агентлигидир. Шунингдек, консалтинг, инжиниринг ҳамда лизинг фирма ва компаниялар, бизнес-инкубаторлар тармоғи мавжуд.
Энг асосийси, кичик ва ўрта корхоналар ҳозирнинг ўзидаёк катта иқтисодий кучга айланди. Муҳими – кичик ва ўрта корхоналар иқтисодиётнинг ҳамма соҳаларида ташқил этилмокда. Қишлоқ хўжалиги соҳасига ҳам унинг кенг кириб бораётганлиги диққатга сазовордир. 20 мингдан ортик деҳкон (фермер) хўжалиги ташқил этилганини айтиб ўтишнинг ўзи кифоя.
Бозор тўзилмаси ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси ҳақиқий ўрта мулкдорлар қатламининг асосий қисми аҳолининг пул маблағларини қимматли қоғозлар бозорига, одамлар учун фойдали турли банк депозитларига ва омонатларга жалб этиш воситасида шаклланаётганлигидан далолат беради. Бинобарин, қимматли қоғозлар бозорининг аҳволига қараб бозор муносабатларининг қарор топиш жараёни қай даражада жўшкин бораётганлиги ҳақида фикр юритиш мумкин -деб ёзади Президентимиз Ислом Каримов.
Қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш ҳисобига аҳолининг бўш турган маблағлари айланишга жалб этилади. Бу айни чоғда иқтисодиётни ҳал қилишга барқарорлаштириш соҳасидаги муҳим вазифани ҳал қилишга пул муомаласини, миллий валютани мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Энг асосийси – акциялаштириш, фонд бозорида қатнашиш орқали аҳолида қимматли қоғозларнинг эгаси бўлишига кизикиш, улар билан муомала қилиш кўникмалари ва маданияти пайдо бўлади.
Муҳими, улар шунчаки акцияларнинг эгаси бўлганлик учунгина эмас, балки мол-мулк бир қисмининг реал мулкдорлари ҳисобланганликлари ҳамда мулкдорлар сифатида корхонанинг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятига таъсир кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлганликлари учун ҳам акциядорлар деб аталиши даркор. Одамлар қимматли қоғозларни сотиб олишга қодир бўлганларидагина мулкдорлар синфи амалда вужудга келади.
Республикада қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш буйича қўйилган мақсадларга қимматли қоғозлар икқиламчи бозорини жадал шакллантирган, бизнинг бозоримиз ҳалқаро фонд ва валюта бозорларига чиққан ҳамда қўшилиб кетган тақдирдагина чинакамига эришиш мумкин.
Мулкдорлар қатламини шакллантиришнинг ижтимоий аҳамияти ҳам бекиёсдир. Маълумки, иқтисодий ўсиш бозор муносабатларига ўтишнинг муҳим тамойилларидан бири - кучли ижтимоий сиёсат юрғизиш имкониятини берди. Натижада мамлакатимизда оммавий люмпенлашувнинг, кўпчиликнинг пауперизм боткоғига ботиб кетишининг олди олинди. Бундай ижтимоий қатлам ва гуруҳлар эса, кескин мулкий табафалашув, рақобат, оммавий ишсизлик доимий ҳарактерга эга жамиятларда юзага келиши мумкин бўлган ҳодисалардир. Уларнинг сафи мол-мулкидан ажралган турли ижтимоий гуруҳлар ҳисобига тўлиб боради. Хатто ўрта асрларда ҳам, ҳар хил хайр-эхсонлар билан бу жараёнларни юмшатишга уринишлар бўлган.
Нима учун люмпнлар ва пауперлар ижтимоий хавфли ҳисобланади? Гап шундаки, люмпен-немисча жулдур, пауперизм – лотинча қашшоқ, йўқсил, дган маъноларни англатиб, кенг ҳалк оммасининг энг зарур турмуш воситаларидан ажралиб қолганини билдиради. Бундайлар, одатда, дайдилик, тиланчилик, ўғрилик, товламачилик, фохишабозлик билан кун ўтказади. Улар-сиёсий лоқайд, тутуруқсиз. Авантюризм, бошбошдоқликка мойил бўлиб, турли хил тўдалар, тартибсизликларнинг келиб чиқиши учун қулай мухит.
Тўғри, Шарқда ҳеч качон асл маънода люмпенлик ва пауперизм бўлмаган. Мадраса, масжид ва вакф ерлари, мулклари, ер-сув жамоалари ҳамиша мулкий табакаланиш қирраларини ювиб, уни юмшатиб келган. Шунинг учун мамлакатимиз раҳбари ижтимоий соҳани нафақат устувор деб эълон қилди, балки бу йўналишда бир қатор аниқ тадбирларни белгилади. Даромад ва маблағларнинг ижтимоий соҳа фойдасига кайта таксимланишини кузда тутувчи бир неча фармон ва қарорлар қабул қилинди. 1992 йилнинг 1 январига қадар қўйилган омонатлар ўз эгаларига кайтарила бошланди. Ижтимоий-маданий тадбирлар, аҳолини ижтимоий муҳофаза этиш чора-тадбирларига давлат бюджети даромадларининг 55 фоизидан ортикроги сарфланмокда. Давлатнинг марказлашган маблағларидан ташқари корхона, муассаса ва ташқилотларнинг даромадлари маҳалла кўмиталари ва фуқаролар йигинлари кенгашлари иштирокида ночор ва эҳтиёжманд оилалар фойдасига кайта таксимланаётир. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Аммо даромадларни кайта тақсимлаш қонимиздан жуда секинлик билан чиқиб кетаётган боқимандалик психологиясини жонлантирмаслиги керак. Таксимлаш ва қайта тақсимлаш – яхши усул. Мустақилликгача миллий даромаддаги камомадни дотация билан, бюджетдаги камомадни суғурта жамғармаси ҳисобидан қоплашга кўникибқколган эдик.
Боқимандалик нима? Боқиманда ким? Бир қарашда, анча осон кўринган бу саволга дабдурўстдан, жавоб қайтариш қийин. Чунки ушбу тушунчани баъзан кенг, баъзида эса, аксинча, тор маънода қўллашга ўрганиб қолганмиз.
Боқимандалик, ўзининг лугавий маъносига кура, бировнинг қарамоғида бўлиш, бировга боқимлик, нонхурлик, қарамликни билдиради. Тайёрга урганган, текин еб ётадиган, «урокда йўқ, машокда йўқ, хирмонда ҳозир», тайёрга айёрларни одатда боқимандалар тоифасига киритадилар.
Хуш, у қандай ва қаёқдан пайдо бўлади?
Президентимиз бу саволга жуда аниқ жавоб берди: «бу кайфиятни кўтариб юрганлар ҳеч нарса қилишни хоҳламайдиган кишилардир. Уларга жуда унгай. Улар умр бўйи эски тизимда яшаган ҳамда ўзини жуда яхши хис қилган. Бу энг аввало, партиявий номенклатура, эски мафкуравий тизим «вояга етказган» иллатдир».
Дарҳақиқат, ҳаддан ташқари марказлашган режа ва қатъий тақсимот хукмрон бўлган собик жамиятда боқимандалик учун иқтисодий ва ижтимоий иқлим мавжуд эди. Чунки унда моддий неъматлар уларни ишлаб чиқариш учун меҳнатга мувофиқ эмас, сунъий равишда тақсимлаш дастақлари орқали текис, яъни «сув олиб келганга ҳам, куза синдирганган ҳам» баробар бўлинар ва истеъмол этилар эди. 70 йилдан қўпроқ давр мобайнида бу кайфият кишиларимизнинг онгига чуқур сингиб кетганди. Шунинг учун ундан қутилиш тез ва осон кечмайди. Жамиятни боқимандалик кайфиятидан батамом фориғ этиш эса, худди мулкка эгалик кўникмаларини тўла шакллантириш каби кучли ижтимоий-иқтисодий механизмлар орқали амалга оширилади.
3. Молиявий муносабатлар ва уларга хизмат қилувчи махсус муассасалар мамлакатнинг молия тизимини ташқил қилади. Давлат пул маблағларининг асосий бугини хизмат қилади. Унинг асосий вазифаси молиявий воситалар ёрдамида иқтисодиётни самарали ривожлантириш ва умумдавлат микёсидаги ижтимоий вазифаларни ҳал қилиш учун шароит яратишдир. Молия-кредит сиёсати, нарҳларни, умуман иқтисодиётни эркинлаштириш ҳамда бозор инфраструктурасини шакллантириш муаммолари Ислом Каримовнинг қатор асарларида ўз ифодасини топган.
Мамлакат Марказий банки пул-кредит тизимини марказлашган тартибда бошқаради ва давлатнинг ягона кредит сиёсатини амалга оширади. У барча банкларнинг фаолиятини ўзаро мувофиқлаштиради, жумладан улар ўртасидаги ҳисоб-китобларни ташқил этади, қимматли қоғозларни чиқаради, пул муомаласини тартибга солади, давлат бюджетининг касса ижросини назорат этади.
Мамлакатнинг пул-кредит сиёсатини олиб бориш юзасидан улкан меъёрий-ҳуқуқий негиз тайёрланди. Республикамизда иқтисодий ислоҳотларнинг иккинчи босқичида пул-кредит сиёсатининг асосий мақсади миллий валютанинг ҳарид қувватини ошириш, инфляцияни камайтиришга, ишлаб чиқаришни барқарорлаштириш учун замин тайёрлашга қаратилган ҳаракатлар орқали иқтисодий тангликни енгиб ўтиш, бозор иқтисодиётининг зарур шарт-шароитларини яратиш, жаҳон молия-кредит тизими билан алокаларни узвий олиб боришни янада ривожлантиришга қаратилган. Амалга оширилаётган пул-кредит сиёсати натижасида республикада молиявий ва иқтисодий барқарорлик таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 16 июлда эълон қилинган «Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси – сўм муомалага киритилди. Сўм Ўзбекистон Республикасининг валюта бирлиги ҳисобланади.
Республикада бюджет муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва республиканинг бошқа қонун хужжатлари билан тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги бюджет тизими давлат бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, шунингдек, вилоят, туман, шаҳар, бюджетларини ўз ичига оладиган маҳаллий бюджетларнинг мажмуидан иборат. Ўзбекистон Республикаси бюджети Олий Мажлиси томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети Жукорги Кенгеси томонидан, қонун тарзида тасдикланади, маҳаллий бюджетлар ҳалқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қарори билан тасдикланади. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджет даромадлари қисмининг ижросини назорат қилишни давлат солик органлари таъминлайдилар.
Бюджетни бажариш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, хокимликлар ўзларига берилган ваколатлар доирасида республика ва тегишли маҳаллий бюджетларнинг даромадлар ва ҳаражатлар қисмларига ўзгартиришлар киритишлари мумкин. Барча даражадаги бюджетларнинг мувозанатланган бўлиши бюджет-молия сиёсатининг зарур шарти ҳисобланади. Мамлакатда ҳамма даражадаги бюджетларнинг касса ижросини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки уз муассасалари ва тижорат банклари орқали амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 13 декабрдаги қарорига кўра 1995 йилдан республиканинг умумий (тўпланма) бюджетига амалдаги қонунларга мувофиқ ташқил этиладиган бюджетдан ташқари жамғармалар: ижтимоий суғурта жамғармаси, бандликка ёрдам жамғармаси, касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши жамғармаси, минерал-хом ашё ресурсларини такрор ишлаб чиқариш жамғармаси, йўл жамғармаси, Ўзбекистон Давлат жамгармаси, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг махсус жамғармалари ҳам кўшилади.
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш даврида суғурта иши муҳим аҳамият касб этди. 1993 йил 6 майда Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта тўғрисида» Қонуни қабул қилинди. Суғурта ишини монополиядан чиқариш буйича фаол ишлар бошланди. 1992 йилдан бошлаб Республикада суғурта компаниялари, фирмалари, акциядорлик жамиятлари, қўшма корхоналари таклиф этадиган суғурта хизмати бозори шаклланди ва ривожланмоқда. Бу бозорда ихтисослашган давлат-акциядорлик компаниялари етакчи мавқени эгаллайди.
Ҳозир суғурта ташқилотлари аҳолига, корхоналар ва ташқилотларга 40 дан ортиқ турдаги суғурта хизмати кўрсатади.
Мамлакатимизда суғуртанинг мажбурий ва иҳтиёрий турлари бор. Республикада мажбурий суғурта билан фақат давлат-акциядорлик суғурта ташқилотлари шуғулланади ва улар мажбурий суғуртанинг қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулки; фукароларнинг мол-мулки; йўловчилар; ҳарбий хизматчилар; солиқ хизмати хизматчилари; учувчилар таркиби; хавфли касблар; фуқаролик масъулияти суғуртаси турларини амалга оширади.
Энг йирик суғурта компаниялари: «Ўзагросугурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси, «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси, «Кафолот» давлат-акциядорлик суғурта компанияси 1997 йил ташқил этилган. Бўлардан ташқари «Банксуғурта», «Биржасавдосуғурта», «Мадад», шунингдек 80 дан ортиқ нодавлат суғурта компаниялари бор.
1991 йил 15 февралда Ўзбекистон Республикаси Олий Совети сессияда республика худудидаги банклар фаолиятининг ҳуқуқий асослари белгилаб берилган Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди ва шу вақтдан бошлаб мамлакатнинг ҳақиқий, мустақил банк тизими шакллана бошлади.
Ўзбекистон Республикаси банк тизимини шакллантириш ва ривожлантириш стратегияси иқтисодиётни хўжалик юритишнинг бозор шароитларига босқичма-босқич утказиш дастурига мос келади ва мазкур ислоҳотларни ўтказиш дастурининг бешта асосий тамойилларига асосланади. Ўтган даврда банк ислоҳотларининг ривожланишида қуйидаги муҳим ютуклар қўлга киритилди: миллий банк тизимининг икки босқичли структураси (юқори босқичда - Марказий банк, куйи босқичда-тижорат банклари) ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди; тижорат банкларининг сони ва улар кўрсатадиган хизмат турлари кўпайди, банклар фаолиятини таъминлайдиган тизим (муассаса)лар яратилди.
1995-1996 йилларда банк қонунчилиги янада такомиллашди. «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» 1995 йил 21 декабрдаги Қонун банк тизимининг ҳуқуқий асосларини тўлдирибгина қолмасдан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг алоҳида мақоми, мақсадлари, вазифалари ҳамда ваколатларини ҳам аниқ белгилаб берди. Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» 1996 йил 25 апрелдаги Қонуни эса тижорат банклари фаолиятининг барча ҳуқуқий асосларини аник белгилаб берди.
Таркибида 13 вилоят ва Тошкент шахри бошқармалари бўлган мамлакат Марказий банки Ўзбекистон Республикасининг бош банки ҳисобланади.
Банк тизимининг қуйи босқичини пайчилик, акциядорлик асосида, шунингдек, чет эл капитали иштирокида ташқил этилган тижорат банклари, уларнинг филиал ва ваколатхоналари, кооператив ва хусусий банклар ташқил этади.
Банк соҳасини монополиядан чиқариш банк ислоҳотларининг энг муҳим йўналишларидан биридир. Дастлабки босқичда бу асосан иқтисодиётнинг айрим соҳаларига хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган банкларни тўзиш йўли билан амалга оширилди. Ихтисослаштирилган банкларнинг ташқил этилиши бозорга йўналтирилган банк тизимини яратиш йўлидаги зарурий ва табиий босқич бўлди.
«Асака» ихтисослаштирилган давлат-акциядорлик-тижорат банки, «Алокабанк» акциядорлик-тижорат банки, «Тошкентижтимоий уй-жойбанк» акциядорлик тижорат банки, «Саёҳатинвестбанк» Ўзбекистон акциядорлик-тижорат инвестиция банки ва «Замин» ихтисослаштирилган давлат акциядорлик ипотека банклари ташқил этилди. «Ўздеҳконсаноатбанк» акциядорлик-тижорат банкига, «Ўзжамгармабанк» «Ҳалк банки»га айлантирилди. Тижорат банклари ҳалк хўжалиги турли соҳалари, корхона ва ташқилотларини кредитлаш, молиялаш ва уларга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатишни амалга оширади. Бу банклар тўла мустақилдир. Хусусий ресурслари етмай қолганда улар бошқа банклардан ёки Марказий банкдан кредит олишлари мумкин.
Ўзбекистоннинг барча минтақаларида 790дан ортиқ филиалларга эга бўлган 40 акциядорлик-тижорат, шунингдек хусусий капитал асосида ташқил этилган банклар фаолият кўрсатади.
Республикада хусусий банклар ҳам пайдо бўлди. Уларнинг фаолияти учун ҳуқуқий базани ривожлантиришда Республика Президентининг 1997 йил 24 апрелдаги «Хусусий тижорат бинкларини ташқил қилишни рагбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони муҳим аҳамиятга эга бўлди. 1998 йилда «Умарбанк», «Олимбанк», «Алп Жамол», «Туркистон», «Истиқлол», «Ўктамбанк» хусусий банклари ишлади.
Чет эл банклари, уларнинг шуъба банклари ва филиалларини очиш Ўзбекистон молия тизимини ривожлантиришда жуда муҳим йўналиш ҳисобланади. Ҳозир Республикада Ўзбекистон – Голландия «Ўзприватбанк», Ўзбекистон – Туркия «ЎТбанк», Ўзбекистон-Корея «ЎзДЭУбанк» ва бошқа қўшма банклар фаолият кўрсатади. 11 та чет эл банки Тошкентда ўз ваколатхоналарини очган. Бўлар қаторида Ҳиндистон Давлат банки, Дойче Банк, Берлинер Банк, Мейбанк, Кредит Суисс (Швейцария), «Российский кредит» ва «Сакурабанк ЛТД» (Япония) банклари бор.
Ўзбекистонда миллий молия бозорининг шаклланиши иқтисодиётнинг бозор муносабатлариша ўтиш зарурати билан белгиланади. Молиявий маблағларни тармоклариаро йўналтирувчи тижорат банклари ва бошқа молиявий воситаларни ўз ичига олувчи молия институтлари мажмуаси республика молия бозорини ташқил этади. Шу муносабат билан турли суғурта компаниялари, фонд биржалари ва бошқа молиявий воситачилар ташқил этилмоқда, тижорат банкларининг сони кўпаймоқда.
Бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтган мамлакатларда мавжуд бўлган банклар билан биргаликда давлат молия тизимининг муҳим таркибий қисми ҳисобланадиган ихтисослаштирилган бозор инфраструктурасини тўзиш иши жадал олиб борилди.
Бундай жараён объектив ҳарактерга эга бўлиб, ҳар хил типдаги молия инститўлари ўртасида кредит соҳасини таксимлаш заруратидан келиб чиқади. Шу тариқа ихтисослаштирилган бозор инфратўзилмаси – «Бизнесфонд», «Мадад» суғурта компанияси, «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси, хусусий суғурта ва инвестиция компаниялари дунёга келди. Бундай инфратўзилмани келгусида янада ривожлантириш мақсадида хукумат ва Марказий банк Ўзбекистон банклар уюшмаси ва бошқа манфаатдор ташқилотлар билан биргаликда банклар фаолиятини, шунингдек, суғурта, тарст ва лизинг компаниялари каби молия муассасалари фаолиятини аниқ чегаралаб куйиш асосида банкдан ташқари молия институтлари фаолиятининг қонуний асосларини ишлаб чикишни амалга оширмоқда.
1996 йилнинг 28 мартидан бошлаб Марказий банк хукумат агенти сифатида давлат қисқа муддатли облигациялари кўринишидаги давлат қимматбахо қоғозларини жойлаштиришга киришди. 1996 йилнинг май ойи оҳиридан давлат қимматбахо қоғозлари 3 марта чиқарилди.
Фонд бозорининг ҳуқуқий базаси шаклланиши, шунингдек, 1995 йилда хусусийлаштиришнинг иккинчи босқичи бошланиши тижорат банкларининг қимматбахо қоғозлар операциясига жалб этилиши учун кулай шарт-шароитлар яратди. Қимматбахо қоғозлар бозорини шакллантиришда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Қимматбахо қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги Қонуни асосий хужжат ҳисобланади. Хусусийлаштириш жараёнини фаоллаштириш корхона ва тижорат банклари акцияларининг бирламчи бозори кенг ривожланди, ҳисоб-китоб ва тулов воситаси сифатида ишлатилган кимматбахо қоғозлар бозори вужудга келди.
Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси (ЎзРВБ) пул бозорининг таркибий қисмига айланди. 1992 йил 22 июнида ёпиқ тусдаги акциядорлик жамияти сифатида тўзилган. Республика валюта биржаси фаолиятининг асосий вазифаси чет эл валютаси савдосини ташқил қилишдан иборат. Ўзбекистон Республикаси сўмининг барқарорлашиб бориши натижасида ЎзРВБда 1994 йил 15 апрелдан мунтазам савдо ўтказилмокда.
Президентимиз Ислом Каримов жамият ҳаётининг барча жабҳаларини, шу жумладан, иқтисодиётни янада эркинлаштириш (либераллаштириш) масаласига алоҳида тўхталмоқдаки. Бу тасодифий эмас эди, албатта.
Тўғри, бу борада илгари ҳам катта ишлар амалга оширилганди. Бозор иқтисодиётига ўтиш йўли танлангандан кейин мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш орқали иқтисодиётни эркинлаштириш жараёнига кенг йўл очилган эди. Аммо, бу масала бугун янада кескинроқ қуйилмоқда, уни ҳал этишнинг асосий йўналишлари аниқроқ белгиланмоқда.
Ишлаб чиқаришни эркинлаштириш иқтисодий адабиётларда хўжалик субъектларининг хусусий ташаббускорлигини кафолатлайдиган иқтисодий тартиботни рағбатлантиришдир, деб таърифланади. Йўлбошчимиз бу таърифни янада ойдинлаштириб, давлатнинг бошқарув ролини чегаралаш, иқтисодиётнинг барча соҳаларида хусусий мулк микёсларини кенгайтириш, мулкдорларнинг мавкеи ва ҳуқуқларини мустахкамлаш иқтисодиётни эркинлаштиришни англатади, деб таъкидлади.
Ҳақиқатан ҳам, иқтисодиётни эркинлаштиришни таъминлаш анча чукур, миқдор ва сифат ўзгаришлари билан боғлиқ, ижтимоий-иқтисодий жараён бўлиб, айримлар уйлаганидек, индивидуал битимлар тўзиш ҳуқуқини кенгайтириш, ишлаб чиқариш воситаларидан хусусий мулк сифатида фойдаланишни рағбатлантиришдангина иборат эмас. Бу жараён саноат тараққиёти йўлини тутган давлатларнинг расмий иқтисодий сиёсатига айланган.
Гап шундаки, эркин рақобат ва хусусий мулк, хўжалик субъектларининг эркин ҳаракати ўз-ўзидан барча муаммоларни ҳал эта олмайди. Факат давлатгина эркин рақобат доирасида шахсий ташаббус эркинлигини кафолатлайдиган ҳуқуқий тартибни таъминлай олиши мумкин. Бозор муносабатлари асосида ривожланаётган мамлакатлар эволюцияси шуни кўрсатадики, давлат фақатгина хўжалик субъектлари ўртасида ҳакамлик билан каноатланмайди. Балки унинг ўзи ҳам сохибкорлик, тадбиркорлик билан кенг шуғулланиши мумкин.
Ўзбекистонда эса аввал бошданоқ асосий ҳаракатлантирувчи куч сифатида иқтисодий фаолиятни бошқариш, ислоҳотларни амалга ошириш кафолати давлатнинг зиммасига юклатилди. Ўтиш даврида давлат иқтисодий барқарорлик ва юксалишнинг бош омилига айланди. Бу шуни билдирадики, иқтисодиётни эркинлаштириш ва давлатнинг иқтисодий роли бир-бирини инкор этадиган тушунчалар эмас. Давлат иқтисодиётнинг умумий мувозанатини назорат қилишга масъул бўлиб, уни таъминлаши, қонунлар чиқариши, уларга риоя қилинишига эришиши ва хўжалик фаолиятининг уз табиатига кўра норентабел соҳаларини молиялаштириши лозим. Демак, бу ерда асосий муаммо давлат билан хусусий тадбиркорлик ўртасидаги муносабатни тўғри белгилаш, давлатнинг иқтисодий ролини аниқ чегаралаш устидадир. Иқтисодий эркинлик, нисбий тушунча бўлиб, у ўзгариб, кенгайиб, такомиллашиб бераверади. Хатто эркин сохибкорлик асосига қурилган АҚШдек мамлакатда ҳам антимонопол қонунларга ўзгартиришлар, кушимчалар киритилиб бориши орқали иқтисодиётни либераллаштириш жараёни тўхтовсиз ривожланиб келмоқда.
Иқтисодиётни эркинлаштиришнинг муҳим кўринишларидан бири нарҳларни либераллаштиришдир. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни ўтказишнинг муҳим хусусиятларидан бири шу бўлдики, нарҳларни эркинлаштириш макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш дастурининг ажралмас қисми, деб ҳисобланди. Ва бу тадбир қатъий пул-кредит сиёсати орқали амалга оширилди. Акс холда, инфляция сурункали ва юқори тус олиши, хатто гиперинфляция (пулнинг бошқариб бўлмайдиган даражадаги кадрсизланиши)га айланиши мумкин эди. Товар ва хизматларнинг алоҳида тор доирасини ва «табиий монополия»ни ҳисобга олмаганда, асосан нарҳларнинг эркинлаштирилишига эришилди. «Табиий монополистлар»нинг махсулотлари (электр энергияси, газ, транспорт. Коммунал хизмат ва бошқалар)га нарҳ ва тарифларни белгилаш инфляция суръатларига мувофиқ бахолар даражасини кайта қуриш, ишлаб чиқариш рентабеллигини чеклаш йўллари орқали бошқарилди. Ҳозирнинг ўзида ҳам бир қатор товар ва хизматлар давлат томонидан дотациялаштирилмокда.
Ишлаб чиқариш монополияси тарихан юқори бўлиб келган мамлакатдан нарҳларнинг бирданига эркинлаштирилиши товар ва хизматларни таклиф қилувчилар томонидан нарҳларни сунъий ошириб юбориши хавфини туғдириши табиий. Монополизм шароитида истеъмолчида танлаш имконияти умуман бўлмайди. Агар монополизм хукмрон бўлган жойда ишлаб чиқарувчининг айтгани айтган бўлса, рақобат бор жойда истеъмолчининг дегани деган. Шунинг учун ҳам антимонопол сиёсатнинг ишлаб чиқилиши ва юргизилиши бозорга ўтишда институционал ислоҳотларнинг муҳим бўлаги ҳисобланади.
Шундай қилиб, бугун бозор инфраструктураси шакллантирилди деб ҳисоблашга тўла асослар бор. Банк, молия, солик тизимлари, фонд ва товар-хом ашё биржалари, суғурта, аудиторлик, лизинг компаниялари, қимматли қоғозлар бозори ва бошқа бозор тўзилмаларининг янги кўп-қиррали тармоғи вужудга келтирилди. Биржа маркази фаолият кўрсатмокда. Уларнинг ҳаммаси бугун амалда иш олиб бормокда. «Кенг тармоқли бозор инфратузилмаси-фонд ва улгуржи бозорлар, биржалар, кредит ва молия муассасалари, лизинг ва консалтинг компаниялари, тадбиркорларга хизмат қилиши лозим бўлган бошқа тўзилмалар том маънода шакллантирилмас экан, улар тўла куч билан ишламас экан, биз иқтисодиётимизни очиқ, эркин, энг муҳими, самарали, киска қилиб айтганда, ҳақиқий бозор иқтисодиётига айлантира олмаймиз» – деб таъкидлади мамлакатимиз президенти И.Каримов ўзининг “Ўзбекистон XXI асрга интилмокда” номли рисоласида.
4. Ҳалқ хўжалигида банд бўлганларнинг 40 фоизи яқини қишлоқ хўжалигида меҳнат қилмоқда. Мамлакат аҳолисининг қарийиб 65 фоизи қишлоқ жойларида истиқомат қилади. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар чуқурлашмас экан, иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида ҳам бу масалани ҳал этиш осон кечмайди.
Қишлоқда ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан бир қатор тадбирлар белгиланмоқда. Фармонлар, қарорлар қабул қилиниб, қишлоқ хўжалигини моддий ва молиявий, техникавий жиҳатлардан қўллаб - қувватлаш чоралари кўрилаяпти.
Бу жараёнда «Фермер хўжаликлари тўғрисида», «Дехқон хўжаликлари тўғрисида», «Қишлоқ хўжалиги кооперативлари тўғрисида» қонуний актларнинг қабул қилиниши катта аҳамиятга эга бўлди. Натижада қишлоқда хўжалик юритувчи субъектлар доираси янада кенгайди.
Нима учун бугунги кунга келиб ислоҳотлар маркази қишлоқ хўжалигига кўчирилмоқда?
Йўлбошчимиз «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизлика таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарида таъкидлаганларидек: «Ҳозирги вақтда айнан иқтисодиётнинг аграр секторида катта – катта захиралар мавжуд. Уларни ишга солиш яқин вақт ичидаёқ сезиларли натижалар берилиши мумкин. Бутун иқтисодий ўзгаришларнинг якуни, барқарорликва ҳалқ фаравонлиги кўп жиҳатдан туб ўзгаришлар жараёнлари аграр секторни қанчалик кенг қамраб олишига, қишлоқда ислоҳотлар қанчалик чуқур боришига боғлиқ бўлайди».
1990 – йиллари Ўзбекистонда ҳалқ хўжалигини, унинг муҳим бугини саноатни ривожлантиришда ижтимоий ишлаб чиқариш тўзилмаларини такомиллаштиришда алоҳида муҳим босқич ҳисобланади. Бу даврда бир вақтнинг ўзида икки йирик тарихий вазифа илгари сурилди ва муваффиқиятли ечилмоқда. 1) Улар бозор иқтисодиётига ўтиш. 2) Миллий иқтисодиётни барпо этишдир. Чунончи, Андижонда, Бухорода, Қўқонда, Хоразмда, Навоийда, Тошкентда йирик завод ва фабрикалар ишга туширилди. Улар бугун маҳсулот бера бошлади, миллий иқтисодиётга, мустақилликни иқтисодий ва молтявий мустахкамлашга, ялпи ички махсулот ва миллий даромаднинг кўпайишига хизмат қилмоқда. Бу борада амалга оширилган кенг қўламли ишларнинг аҳамияти фақат шулардагина иборат эмас. Ҳалқ хўжалиги, саноат структураси такомиллашмоқда, мамлакат борган сари индустриал қиёфа касб этмоқда, минглаб кишиларимиз иш билан таъминланди. Мустамлакачилик йилларида қарор топган саноат тараққиётидаги номуносибликларга, зиддиятларга барҳам берила бошланди. Мамлакатимиз саноат ишлаб чиқариши нотекист, асосан Тошкент, Самарқард ва Фарғона вилоятларида тўплаган эди. Мустақиллик йилларида қуриб ишга туширилган корхона ҳисобига, саноат ишлаб чиқариш географияси анча кенгайганди.
Жаҳондаги тараққий этган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, саноатсиз хўжалигини ривожлантириб бўлмайди. Қишлоқ хўжалиги барча ҳалқ хўжалиги мажмуи тармоқлари, энг аввало, саноат билан чамбарчас боулиқ, у ҳозир саноатдан бошланиб (ишлаб чиқариш воситалари, маъданли ўуитлар ишлаб чиқариш), саноат билан тугалланди (етиштирилган хомашё ва махсулотларни қайта ишлаш, тайёр махсулотга айлантириш). Бу икки тармоқ устидаги алоқа вертикаль интеграция ёки агросаноат интеграцияси жараёни бўлиб, борган сари чуқурлашиб бораверади. Гўшт, сут, сабзавот ва бошқа махсулотлар истеъмолчи дастурхонига тушишдан олдин саноатга қайта ишловдан ўтади. Бу объектив жараён.
Шундай қилиб, мустақиллик йилларида саноатда қишлоқ хўжалиги тараққиёти учун мустахкам негиз. Умуман приоритет (устунлик) деган тушунчанинг мохияти ҳам шундай келиб чиқади. Олдин жадал ривожлантириш учун айрим, энг зарур соҳалар танланарди ва келгусида қолган соҳаларни ривожлантириш учун тамал тлши ролини ўтайди. Уришдан кейиги йилларда Германияда ҳам, Японияда ҳам шудай йўл танланган эди. Худди шунингдек, тармоқ ичида ҳам устун, соҳа ва йўналишлар белгиланиши мумкин. шуни тан олиш керакки, бошқа соҳаларда бўлганидек, қишлоқ хўжалигидан ҳам бизга оуир мерос қолган эди. Тўғри, 1970 – 1980 йилларда қишлоқ хўжалигига қарз бериш, ҳарид нарҳларини ошириш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастурларини молиялаштириш солиқ сиёсати бир неча бор қайта қурилиб, агросаноат мажмуи фойдасига гўё ҳал этилди. Бир неча ўн йиллар давомида қишлоққа нисбатан ўтказиб келинган адолатсизликни, бир оз бўлсада, юмшатмоқчи бўлишди. Аммо бу сиёсат эски ишлаб чиқариш усулларини сақлаб қолишга, йирик колхоз ва совхоз ишлаб чиқариш монополиясини мустахкамлашга, саноат учун керакли бўлган техника экинлари етиштиришни ривожлантиришга хизмат қилди, қишлоқда хўжалик юритиш шаклларини кенгайтиришни рағбарлантирмади.
Ер давлатники, у жамоа ва давлат хўжаликларига фойдаланиш учун бериб қўйилган сабабли ҳам ҳарид нарҳини белгилаш давлат монополияси бўлиб келди. Мана, нима учун қишлоқи хўжалик махсулотларига белгиланадиган ҳарид нарҳлари узлуксиз равишда индустриал ишлаб чиқариш воситаларига белгиланадиган саноат улгуржи нарҳларидан, ана шу қишлоқ хўжалиги махсулотларидан ишлаб чиқариладиган ҳалқ истеъмоли молларига белгиланадиган давлат чакана бахоларидан узлуксиз орқада қолиб кетди. Бу узоқ йиллар давомида шақиланиб келган ҳалқ хўжалигининг бошқа тармоқларини аграр соҳа ҳисобига ривожлантиришдан бошқа нарса эмас эди.
Малумки, бозор иқтисодиётининг учта таянч нуқтаси бор. Улар хусусий мулк, эркин тадбиркорлик (сохибкорлик) ва рақобатдир. Бизнингча, қишлоқ хўжалигида хусусийлаштириш, айниқса ерни сотиш ва сотиб олиш объектига айлантириш масаласи анча мураккаб, бизнинг шароитимида дехқончилик асосан суғоришга асосланган, экинга яроқли ер майдонлари кўп жиҳатдан чекланган, катта миқдорда эқиладиган техника экинлари, шу жумладан, пахта жамоа бўлиб меҳнат қилишни тақозо этади. Бундан ташқари, мамлакат миқиёсида ер кадастирининг ишлаб чиқилиши, ерлар бахоланиши керак. Бу маълум вақт талаб қилинадиган катта юмушлардир. Ўтиш даври ҳали тўла тугаланмаган, бахолар турли ички ва ташқи омиллар таъсирида тебраниб ткрган пайтда бугунги мезонлар эртанги вазиятни тўла ифодалай олмаслиги ҳам мумкин.
Ва ниҳоят, бу ерда қарор топган анъаналарни ҳам назардан сокит қилолмаймиз. Эҳтимол ерни хусусий мулк обектига айлантириш борасида истаганча гапириш, ёиш ва тортишиш мумкиндир. Лекин бизнинг ўлкада ҳамиша дехқон ер эгасимас, ернинг ўзига бириктирилган, Россияда эса крепостной дехқон помешчикники бўлиб келган. Биргина шу феноменнинг ўзи ҳам хусусий мулкчилик ерга эгалик қилишнинг эгона шакли бўла олмаслигини кўрсатади.
Дехқончиликда оилавий қудрат шаклини қўллаш, ерга эгалик қилишда, даромадни тақсимлашда эса пайчилик усулидан фойдаланиш, пай орқали мулкка эга бўлиш, даромад олиш, шартнома асосида ишлаш бугун мақсадга мувофиқ деб ҳисобланмоқда.
Ривожланган мамлакатларда аҳолининг 3 – 5 фоизини ташқил этадиган фермерлар озиқ овқат махсулотлари билан ўз ҳалқини тўла таъминлаьгина қолмай, айни пайтда уларни бошқа давлатларга ҳам экспорт қилади. Шундайликка шундай, лекин худди шу Голландияда ёки Америкада фермерларга сервис хизмат кўрсатиш бўйича қанчадан - қанча аҳоли банд эканлигини эътибордан соқит қилиб бўлмайди. Фермер ўз уйида ёки фермасида туриб, керакли уруғлик, маъданли ўуит ёки техника хизмати учун, арзон ва ишончли таъминотчи ҳамкорлигига буюртма бериш ва уни ўз вақтида олиши мумкин. У эҳтиёт қисмлар, ёқилғини хафталаб кутиб ўтирмайди. Токи дехқон (фермер) ўзининг асосий иши – хосил тўплаш ва йиқиш билан шууулланмас экан, унинг ишида унум, самара ҳам бўлмайди.
Президентимизнинг қишлоқда хизмат кўрсатиш соҳасини етарлича ташқил қилиш зарурлигини, дехқонларга давлат ёрдамида аямаслик кераклигини қайта - қайта таъкидлаётганини боиси шунда. Расмий статистика маълумотларига кўра, 1996 йилда ялпи қишлоқ хўжалик махсулотларининг 53,1 фоизни аҳоли шахсий ёрдамчи хужжатларида етиштирилади. Ижара корхоналари, ширкатлар ва фермерлар хўжаликларининг ҳам хиссаси ортди. Агар уларга ўз вақтида керакли миқдорда ёрдам кўрсатиладиган бўлса, қабул пунктлари ва қайта ишлаш корхоналари қуввати етарли бўлса, улар бундан ҳам кўпроқ махсулот ишлаб чиқариши ва истеъмолчи бозорини бойитиши мумкин.
Бугун ислоҳотлар маркази қишлоқ хўжалигига кўчмоқда. Саноатимиз каби қишлоқ хўжалиги ҳам жаҳон андозаларига мос келадиган соҳага айланишига тўлиқ асослар бор. Белгиланаётган режа ва дастурларнинг амалга оширилиши танланган янгиланиши ва ислоҳотлар йўлининг тўғрилигини яна бир исботлайди.
Президентимиз ижтимоий инфратўзилмани, аввало қишлоқ жойларда янада ривожлантириш, аҳолини табиий газ ва ичимлик сув билан таъминлаш юзасидан қабул қилинган Давлат дастурини бажариш лозимлигини таъкидлади.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда аграр муносабатларнинг янги типи яратилди. Агар муносабатлар давлатнинг ерга мулкчилик муносабатлар ва ерда хўжалик юритиш усулларини такомиллаштиришга қаратилган чора – тадбирлари мажмуидир.
Ўзбекистонда бозор тизимини яратишга қаратилган янги аграр муносабатлар давлат ва жамоат хўжалик ерининг бир қисми (жами 500 минг) аҳолига томорқа тарзида фойдаланиш учун берилди. Натижада 1998 йилда аҳолининг томорқ хўжалигида ер 640 мингдан ошиб кетди. Янги аграр муносабатларнинг иккичи йўналиш – бу қишлоқни фермерлаштириш, яъни давлат ва жамоа хўжаликдари ўрнига дехқон ва фермер хўжаликларини ташқил этишдан иборат. Ерга давлат мулки сақланган ҳолда ер хўжалик юритиш меросга ўтиш шарти билан дехқонларга берилди. 1998 йилда жами 20 мингдан зиёд дехқон ва ферер хўжалиги ишлади. Аграр муносабатларнинг учинчи йўналиши сақланиб қолган давлат ва жамоа хўжаликларда.
Биринчидан, инсон ҳуқуқлари соҳасида Миллий ҳаракат дастурини ишлаб чиқиш, инсон ҳуқуқларини химоя қиладиган муассасаларнинг яхлит тизимини барпо этиш.
Инсони мезонлар, хукуматга қарашли бўлмаган ҳуқуқни мухофаза қилувчи ташқилотлар ва оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш масалалари бўйича Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташқилоти ва бошқа ташқилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш лозим. Республика минтақаларида Инсон ҳуқуқлари бўйича вақил самарали фаолият кўрсатиши учун шарт – шароит яратиш, Омбудеман институтининг хақиқий мустақиллигини таъминлаш зарур.
Иккинчидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги асосий ҳалқаро шартномаларга қўшилишга доир ишларни давом эттириш керак.
Янги ҳалқаро шартномаларга қўшилибгина қолмай, шу деклорациялар бўйича зиммамизга олган ҳалқаро мажбуриятларни бажаришнинг, барча органлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар бу декларациялар талабларига сўзсиз риоя қилишнинг механизимини қонуни билан ишлаб чиқиш зарур.
Учинчидан, фуқароларнинг ижроия органларига мурожаатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, фуқароларнинг шикоятларини ўз вақтида ва одилона қуриб чиқиш учун, давлат органлари масъулиятини ошириш мақсадида «Давлат органлари томонидан фуқароларнинг шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида» қонун қабул қилиш зарур.
Мазкур тадбирларнинг амалга жорий этилиши фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини сўзда эмас амалда химоя қилиб ҳуқуқий демократик давлат қуришда муҳим восита бўлиб хизмат қилиши шак – шубҳасизди
V-МАВЗУ: ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ ШАКЛЛАНИШИДА ОИЛА, МАҲАЛЛА ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ
РЕЖА:
1. Демократик жамият шаклланишида оиланинг ўрни ва ҳуқуқий асослари
2. Маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг демократик тамойиллари
3. Демократик жамият шаклланишида маҳалла институти
4. Адолатли сайловлар — демократик жамият тараққиётининг мезони
1.Дунёда юз берадиган ҳар қандай ўзгаришлар, хоҳ у иқтисодиётда, хоҳ маънавий-сиёсий соҳаларда бўлсин, ўз таъсирини даставвал оила муҳитида намоён этади.
Сўнгги йилларда иқтисодиётда глобаллашув жараёнларнинг фаоллашуви, маънавият ва ахлоқий тарбияда Ғарб маъиавиятига хос бўлган ипдивидуализмнинг кучайиши ҳаётимизнинг барча жабҳаларига ва айниқса, оила муҳитига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Дарҳақиқат, оила барча ислоҳотлар, ўзгаришлар, таназзул ва тараққиётларнинг ибтидоси ва интиҳоси ҳисобланади.
Мамлакатимизнииг порлоқ истиқболини таъминлашда бошқа ижтимоий институтлар билан бир қаторда оила омилига ҳам катта эътибор қаратилаётганлиги бежиз амас. Шундай экан, оила муҳитида мамлакатимизнинг умумий ривожлаиишига муносиб ҳисса қўша олишга қобил ва тайёр шахсларни шакллантириш учун биринчи галда нималар қилишимиз лозим? Даставвал, ўсиб келаётган ёш авлод онги, шуури, маънавиятида Ватан туйғусини мустаҳкам қарор топтириш иши халқимиз учун тақдириломон вазифа саналади. Негаки, қадим-қадимдан оила — муқаддас Ватан саналган. Зеро, оилага садоқат, ота-онага оқибат, ака-укаларга меҳрлилик Ватан туйғусининг дебочаларидир. Оилага самимий садоқат бўлмаган жойда, фарзандлар олдида ота-она ҳурмати йуқ. Бундай ҳолатда на қариндошларга, на маҳаллага ва на Ватанга муҳаббат таркиб топади. Шу боисдан ҳам Президентимиз И.А.Каримов «Оилага эътиборимизни тубдан ўзгартириш, оилаларни аввало ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш, этъзозлаш, қўллаб-қувватлаш — бутунги кунимиз учун ва эртанги истиқболимиз учун нақадар муҳим ва долзарб эканлигини яхши тушунишимиз ва англашимиз даркор», дея алоҳида қайд этганликлари бежиз эмас.
Оила омилининг мустаҳкамланиши бир томондан, оилага давлат ва жамият эътиборининг кучайишига боғлиқ бўлса, иккинчи жиҳатдан, оиланинг субъектив, яъни ички имкониятларини тўлароқ юзага чиқариш билан боғлиқдир. Оиланинг ички имкониятлари деганда, оила таркиби, оила аъзоларининг ижтимоий мўлжаллари, ўз олдиларига қўяётган мақсадлари, фарзандлар тарбияси, таълим, шахснинг индивидуал тараққиёти, ахлоқий тарбия, меҳр, садоқат, сабр, муҳаббат омилларининг оила муҳитида амал қилиши тушунилади.
Даставвал, оила таркиби ва фаровонлиги масаласига тўхталсак. БМТнинг ЮНИСЕФ ташкилоти томонидан ўрганилган ҳолатлар натижасига кўра, Ўзбекистон ақолисининг ярмидан кўпроғи, яъни 11 миллиони 18 ёшгача бўлганларни ташкил этиб, ҳар бир оила боқувчиси ўзи билан ўртача 5,2 кишини боқиш масъулиятини зиммасига олиб яшайди. Таққослаш учун мамлакатимизга аҳоли нуфузи бўйича бирмунча яқинроқ бўлган Руминия ёки Польшани мисол қилиб олсак, бу давлатларда ҳар бир боқувчи зиммасига 0,5 болани боқиб, ўстириш тўғри келмоқда. 35 миллионлик Польша аҳолисининг 22 миллиони, Руминиянинг 23 миллион аҳолисидан 16 миллиони моддий ёки номоддий ишлаб чиқариш соҳаларида машғул бўлсалар, Ўзбекистоннинг 25 миллион аҳолисидан 5 миллионга яқини ишлаб чиқариш, бошқарув, тижорат, маориф, тиббиёг сингари соҳаларда фаолият юритмоқдалар. Табиийки, бундай ҳолат вақтинча муайян иқтисодий қийинчиликлар туғдирсада, ҳар ўтган йил моддий ва номоддий ишлаб чиқиришга миллионлаб янги ишчи кучларининг келиб қўшилишига ва пировард натижада мамлакатимизнинг умумий салоҳияти даражасини узлуксиз равишда ошувига олиб келади.
Истиқлол шарофати билан маънавий тикланиш жараёнлари жадал кечаётган мамлакатимизда оила институти ижтимоий ҳаётда тобора мустаҳкамроқ ўрин эгаллаб бормоқда. Бу борада юртбошимиз И.А.Каримов асослаб берган оила омилини мустаҳкамлаш концепцияси эътиборга сазовордир. “Оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигани таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғидир”1.
2.Оила мустақил ижтимоий институт бўлиб шаклланганидан буён то истиқлол давримизгача кўп қиррали ва мураккаб йўлни босиб ўтди. Ҳар бир тарихий даврда оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари хилма-хил мазмун билан бойиб борди. Оиланинг жамиятдаги муҳим ижтимоий институт сифатидаги ўрин хусусида мутафаккирларимиз кўп ибратли гаплар айтишган.
Хусусан, бу борадаги чуқур фикр мулоҳазалар Абу Наср Форобийнинг «Фозил одамлар шаҳри», Абу Райҳон Берунийнинг «Минералогия», «Геодезия», «Ҳиндистон», «Ўтган авлодлар обидалари», Абу Али ибн Синонинг «Ахлоқ», «Ахлоқ фани», «Оила хўжалиги», Алишер Навоийнинг «Ҳайрат-ул аброр» ва «Маҳбуб-ул қулуб» асарларида ўз ифодасини тоиган.
XX аср бошларида юртимизда миллий озодлик курашчилари бўлган жадидлар оила институти орқали жамиятни ислоҳ қилиш учун астойдил курашганлар.
Оиланинг ҳуқуқмй асослари мамлакатимиз Конституциясининг 66-бандида «Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар», деб махсус қайд этилади. Шу ўринда қайд этиш жоизки, дунё конституцияларининг бирортасида ҳам бундай мазмундаги ҳуқуқий модда алоҳида ажратиб кўрсатилмаган бўлиб, масаланинг бу тарзда қўйилиши Ўзбекистонда ота-она ва фарзанд муносабатлари умумдавлат даражасидаги фавқулодда муҳим масала эканлигидан да-лолатдир.
Жадидлар ҳаракатининг йирик назариётчиси профессор А.Фитрат ўзи яшаган давр ҳаёти ҳақида куйиниб халқнинг аҳволи аянчли, юртнинг умумжаҳон жараёнларидан анча орқада қолган, маънавий қашшоқланиш юз борган деб ёзади. Бу тасодифий эмас эди. Негаки, ўтган асрнинг бошида, яъни А.Фитрат яшаган даврда Шарқ оилаларига Ғарб турмуш тарзи сингдирила бошланган эди. У ўзининг “Оила ёки оилани бошқариш тартиблари” асарида оила асосини тўғри қуриш, оилада ёш авлодга жисмоний, ақлий ва ахлоқий тарбия бериш орқали мана шу турғунликдан қутилиш, жамиятни ислоҳ қилиш мумкинлигини баён қилган. “Миллат тақдири мана шу миллат вакиллари яшаган оиланинг ҳолатига боғлиқдир... Қаерда оила муносабати кучли ннтизомга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва тартибли бўлади”1, деб ёзади у мазкур асарда.
Фитрат ўз фикрини давом эттириб, «Агар бир мамлакат аҳолиси ахлоқсизлик ва жоҳиллик билан оилавий муносабатларни заифлаштириб юборса ва интизомсизликка йўл қўйса, шунда бу миллатнинг саодати ва ҳаёти шубҳа остида қолади»2, деб ёзади.
Муаллиф оилавий ҳаёт ўз қонун ва қоидаларига эга эканлигини, бу қонунларга риоя қилиш орқалигина одамларни жаҳолатдан қутқариш мумкинлигини баён этади.
Оила институтининг барқарорлиги жамиятнинг барча соҳаларига ўз таъсирини ўтказади. Ғарб олимлари тадқиқотларида оиланинг инқирози хусусидаги нуқтаи назарлар кенг баён этилмоқда. Хусусан, 1859 йилда «Бостон Куатерли Ревью» журнали шундай деб ёзган эди: «Эски маънодаги оила ҳаётимиздан йўқолмоқда ва бу нафақат институтларимизнинг эркин ҳарактерини хавф остида қолдиради». Бундай фикрлар кўпгина Ғарб мамлакатлари бўйлаб акс-садо бериб ўтди. 1980 йилда Британияда консерваторлар партияси оила тушунчасини сиёсий жиҳатдан муҳокама қилди. 1986 йилда Англияда бош вазир лавозимида ишлаган Маргарет Тэтчер консерваторлар партияси конференциясида: «Бизнинг сиёсатимиз оиладан, унинг эркинлигидан ва унинг хотиржамлигидан бошланади» деганди. Бошқа томондан, оиланинг танқидчилари оила институтининг тушкунлигини ва ҳатто 6opa-бора йўқолиб кетишини башорат қиладилар.
Оиланинг йўқолиши тўғрисида ҳали асосланмаган ҳолда шунчалик кўп гапирилдики, бундай умумий мулоҳазаларга танқидий ёндошиш лозим.
Табиийки, оила институти бугунги кунда фундаментал ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. Аммо Ғарб дунёсида юз бераётган ижтимоий ўзгаришларни ўз ҳолича Шарқ оламига, хусусан Ўзбекистон турмуш тарзига айнан кўчириб талқин этиш тўғри эмасдир.
3. Оила миллат шарафини юқори мартабага кўтарадиган меҳр-мурувват ва маданият ўчоғи ҳам ҳисобланади. Моҳият эътиборига кўра эса, оила икки жинсга мансуб инсонларнинг яъни, эркак ва аёлнинг ўзаро ҳамжиҳатликда яшай бошлаши, муҳаббати, бир-бирларини англаган ҳолда турмуш кечириши ва кўпайиш истагининг, жамиятни тўлдириш, авлодларни мунтазам янгилаб туриш, энг муҳими, «уни ҳам иқтисодий, ҳам маънавий-ахлоқий жиҳатдан мукаммаллаштириш йўлида биргаликда қиладиган ҳаракатнинг ҳосиласидир».
Оиланииг мустаҳкамлиги жамият ва давлат барқарорлиги билан мантиқий yйғун ҳодиса саналади. Халқимизнинг узоқ йиллик, мураккаб тарихий-маданий тажрибаси мобайнида юз берган воқеа-ҳодисалар моҳиятини жамиятнинг илк бўғини бўлган оиладан излаш тенденциясини кўплаб мутафаккирларимиз асарларида учратамиз. Миллатимиз бошига тушган аччиқ қисмат даставвал оила тарбиясидаги камчилик оқибати эканини маърифат аҳллари яхши англашган. Бундан халос бўлишда оила тарбияси ҳал қилувчи аҳамият касб этади, деб умид қилишган. Фитратнинг «Оила ёки оилани бошқариш тартиблари» асарида бу ҳакда ибратли мулоҳазалар илгари сурилади.
“Ҳар бир миллатнинг саодати ва иззати, албатта, шу халқнинг ички интизоми ва тотувлигига боғлиқ, — деб ёзади у, — тинчлик ва тотувлик эса, шу миллат оилаларининг интизомпга таянади. Қаерда оила мустақиллиги кучли интизом ва тарбияга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва муаззам бўлади». Бу муддао амалида, табиийки, оила бошлиғининг ибрати алоҳида ўрин тутади. Оила аъзолари ўртасида ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват ва оқибат омиллари соғлом муҳитни яратади. Зеро, соғлом тарбия оила аъзолари ўртасида якдиллик, мақсадлар бирлигини юзага келтиради. Акс ҳолда эса, ичдан емирилиш, маънавий инқироз ҳолатлари юз беради, бу эса ҳар қандай ташқи зиёнлардан кўра талофатлироқдир.
Фитрат оилани миллат манфаатига хизмат қилувчи, шу руҳни тарбияловчи бешик зканлигини алоҳида таъкидлайди. Оиладаги ижтимоий фойдали тарбия эса жамиятни мустаҳкамловчи омил бўлиб, унинг уйғоқлиги, ҳаракатчанлиги, маърифий комиллигига тақалишини таъкидлайди. «Қайси миллатнинг умумий саъй-ҳаракати ва амали кўп бўлса, куч-қудрат ва иззати ҳам шунча салмоқли ва буюк бўлади», — дейди у ва юртдошларини шунга даъват этади. Табиийки, ўша даврда ҳамма ҳам буни англаб етмаган, бу йўлда жонбозлик кўрсатадиган фидоийларга йўл берилмаган, истибдод сиёсати эса миллий якдилликнннг барча кўринишлари ривожнга монелик қилган. Шу боисдан ҳам Фитрат Ватану мамлакатни дилдан севувчи, унинг шаъни шарафини ҳимоя қилувчи фидоий фарзандларни кўплаб тарбиялаб вояга етказиш лозим, деган фикрни асослаб беради.
Фитрат жамият аъзоларининг фидоийлиги ва онглилиги миллий тараққиётга, эл-юрт ободлигига олиб келишига ишонган. Фитрат XX аср бошларида одамларнн Туркистонда амал қилган тарқоқлик, хурофот ва ақидаларни, мутелик ва парокандаликни инкор этувчи, жамиятни соғломлаштирувчи кучга эга бўлган оилага янгича бир кўз билан қарашга ундайди. Ота-онаиинг бирламчи вазифаси — фарзандини жамиятга нафи тегадиган қилиб ҳаётга тайёрлаш, уни онгли ва ҳушёр шахс қилиб жамиятга қўшишдан иборат. «Халқнинг ҳаракат қилиши, давлатдманд бўлиши, жаҳонгир бўлиши, заиф бўлиб хўрликка тушиши, фақирлик жомасини кийиб, бахтсизлик юкини тортиб эътибордан қолиши, ўзгаларга тобе, қул ва асир бўлиши — болалиқдан ўз ота-оналаридан олган тарбияга боғлиқ», — деб билади у.
4.Демократик жамият қуришнинг муҳим тамойилларидаи бири эркин фуқаро шахсини шакл-лантириш билан боғликдир. Эркинлик эса оиладаги ижтимоий тарбия йўналишининг маҳсулидир. Ана шу жараён халқимизнинг турмуш тарзи, демографик ҳолатига ҳам боғлиқдир. Бу борадаги муҳим муаммо — ўзбек оилаларининг кўп фарзандлилигидир. Чунки аҳолининг кўпайиб боришида, унинг ижтимоий-нқтисодий тараққиётида оиладаги серфарзандлик муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистонда никоҳдан ўтиш, оила қуриш ҳолларинннг юқорилиги ҳам оила сонининг кўпайишига, бу эса ўз навбатида, туғилишнинг ўсишига боғлиқ. 1960 йилда республика бўйича оила аъзоларининг ўртача сони 4,7 кишини ташкил қилган бўлса, 1992 ййлда-5,5, 1994 йилда 5,4 кишини ташкил этди. 2000 йил маълумотарига кўра эса, оила аъзоларининг ўртача сони 5,2 кишидан иборатдир.
Мамлакатимизда 1998 йилнинг “Оила йили” деб эьлон қилиниши ва шу муносабат билан оила манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган тадбирларнинг амалиётга татбиқ этилиши, республикамизда оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, демократик қадриятларнинг шаклланишида муҳим ўринга эга бўлмоқда. Мустақиллик йилларида оила масалаларини илмий-амалий ўрганишда миллий ва диний қадриятларимизнинг аҳамиятига катта эътибор берилиши эса бу борадаги катта имкониятларни вужудга келтирмоқда. Бу имконият оила аъзолари маънавиятини юксалтиришга, уларнинг ҳуқуқий ва тиббий онгини шакллантиришга, соғлом турмуш тарзини яратишга хизмат қилмоқда. Айниқса, ёшларимизда оилавий ҳаётга бўлган ҳурмат ошмоқда.
Аёлларнинг ижтимоий ҳаётдаги мақомини оширишга қаратилган барча имконият ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, уларни турмуш шароитларини яхшилаш орқали жамиятнинг янгиланишида аёллар иштирокини кучайтириш учун шароит яратиш устувор вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Маълумки, мамлакатимизда И.А.Каримов ташаббуси билан 1999 йилни «Аёллар йили» деб эълон қилинган эди. Аёллар йили муносабати билан қабул қилинган Давлат дастури мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида, бозор иқтисодиётини шакллантириш ҳамда жамиятнинг маънавий-маърифий асосларини мустаҳкамлашда аёлларнинг мақоми, ўрнини мустаҳкамлашга қаратилди.
«Сайлов кампанияси жараёни сиёсий партиялар томонидан кўрсатиладиган номзодларнинг камида 30 фоиз хотин-қизлар бўлиши шартлиги тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартиби ижобий аҳамият касб этганлигини намоён қилди. Қонунчилик палатасига номзоди қўйилган хотин-қизлар — жами 159 киши — кучли интилувчанлик ва юксак профессионализмни намойиш этди, сиёсий етуклик, ақл-заковатда рақибларидан қолишмади. Натижада Қонунчиллк палатасига сайланган депутатларнинг қарийб 18 фоизини хотин-қизлар ташкил этди, бу эса 1999 йилда Олий Мажлисга бўлган сайловлардагидан икки ярим баравар кўпдир.»
Ўзбекистон президенти И.А.Каримов оила омилига, имкониятларига алоҳида тўхталиб «Ватан туйғуси оилавий меҳрдан бошланади» деб таъкидлаган эдилар.
Оилада Ватан тарбияси муҳим аҳамиятга эгадир. Ватанга бўлган меҳр даставвал ота-онага, ака-укаларга, яқин қариндошларга, қўшниларга бўлган муносабатдан бошланади.
Табиийки, мустақилликка эришилгандан сўнгги ўн уч йил янги қадриятларга ўтиш, ўзлаштириш ва бу қадриятлар асосида бошқача яшашдан иборат мураккаб жараёнларни бошдан ўтказиш даври бўлди. Биргина мадҳия мисолини олайлик. Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришига кўра, гимнлар Ватан йўлида якка-ёлғиз жонини тикиб, қурбон бўлган фидоий қахрамонлар руҳига алқов, бағишлов, яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, тантанали марсиядир. Табиийки, марсия айтиладиган пайтда марҳумлар руҳининг ҳурмати учун одамлар ўз ўринларидан туриб, жўр бўлиб марсияни ижро этишган.
Америка оилаларидаги эркин фуқаро шахсини шакллантиришда демократик қадриятларнинг қарор топишини қуйидаги мисолда ҳам кўриш мумкин. Маьлумки, Америка оилаларида гимн ижро зтилган пайтда ҳамма ўрнидан туриб, қўлини кўксига қўйиб, бирга ихлос билал жўр бўлишади. Энди шу ҳолатнинг кўринишини Ўзбекистонда бир тасаввур қилайлик. Эрталабки нонушта ёки кечки овқат пайтида телевизорда мадҳия ижро этилиб қолса, бирор киши ҳам ўрнидан туришни ҳаёлига келтирмайди. Агар масалага шундай ёндашаверсак, бефарқлик намойиш этадиган бўлсак, гимн қадриятини мустақиллик рамзи сифатида қалбимизга жо этишимиз қийин. Шу боисдан ҳам Америка оилаларидаги каби мазкур қадриятларнинг шаклланиш ўчоқларини оилаларга кўчиришса, Ватан туйғусини самаралироқ. шакллантириш имкониятлари кенгаяди.
Узоқ йиллар мобайнида амалга оширилган кузатишлар, халқимиз тарихинннг синчковлик билан қилинган таҳлили шундан гувоҳлик берадики, оилада ота-онанииг фарзандлар билан қанча кўп вақт бирга бўлиши, ўзаро мулоқотлар, меҳр туйғусини мустаҳкамланишига олиб келади. Меҳр тарбияси ўзбек оиларида турли даражада эканлиги ўтказилган социологик тадқиқотлар ҳамда кузатувлардан равшан кўринади. Шу нарса эътиборга лойиқки, республикамизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи зиёлиларнинг ўқитувчилар, шифокорлар, инженерлар, бошқарув тузилмалари вакиллари, олий маълумотли тижоратчилар) ўз фарзандлари билан бир кундаги мулоқотлари ҳажми ўртача 10-15 минут атрофидаги кўрсаткични ифодалаётганлиги ташвишланарли ҳолдир. Маьлумки, ҳаётга эндигина кириб келаётган ўсмирда атроф-муҳит, одамларда юз бераётган ўзгаришлар борасида ҳар кунда ўнлаб саволлар, жумбоқли ҳолатлар юзага келади. Ўсмир бундай саволларни вақт етмаганлиги сабабли ота-онага бера олмаганлиги ва малакали жавобга эга бўлмаганлигидан жумбоқларнинг ечимини тасодифий шахслардан, аксарияг ҳолларда ўз тенгдошларидан излашга мажбур бўладилар. Начижада кичик ёшдаги болалар, ўсмирлар ҳар томонлама тўғри, жамият ва шахс учун ижтимоий фойдали бўлган малакали жавобларга эга бўлмайдилар. Бунинг оқибатида эса ёшлар тарбияси муайян издан чиқиб умумий ахлоқ, миллий анъаналар руҳига зид бўлган ҳолатлар юзага келади.
Тарбия тизимида олла таркиби, туғилажак фарзандларнинг ёш фарқлари ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Кўп йиллик кузатишлар, вояга етмаган ёшлар томонидан қилинган жиноий ҳатти-ҳаракатлар, тартиббузарлик ҳолатларининг асл сабабларини ўрганиш шундан гувоҳлик берадики, оила муҳитида тинчлик, тотувлик, ўзаро меҳрга чанқоқ бўлганлик, ота-оналарнинг ўзаро адовати, ака-укалар ўртасидаги меҳрсизлик туфайли аксарият ёшларнинг жиноят кўчасига кириб қолишлари маълум бўлди. Ака-укалар ўртасидаги меҳрсизлик даставвал ота-оналарнииг ўз фарзандларига эътибор бермасликлари, бу ишга жуда кам вақт ажратишлари билан изоҳланса, иккинчи томондан эса, фарзандлар туғилиишда бири ва иккинчиси ўртасидаги ёш фарқи масаласига халқимизда умуман аҳамият берилмаслиги ҳам жиддий масаладир. Руҳиятшунослик илми нуқтаи назаридан ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, агар бола 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган вақтда иккинчи фарзанд туғилса, болалар ўртасида она ва отага эгалик қилиш, суюкли бўлиш, эркалик қилиш борасида — бир қарашда кичик факт туюлса-да, аммо бу фактнинг онг ортида мужассамлашувига кўра жиддий ҳодиса — ўзаро рақобат ҳолати таркиб топади. Агар туғиладиган болалар ўртасидаги фарқ 4-5 ёш бўлса, катта фарзанд томонидан ўз укасини ҳимоя қилиш руҳи шаклланиб ота-онасидан укасини қизғанмаслик ҳолати таркиб топади. Бу билан эса, ака-укалар ўртасида жуда нозик бўлган меҳрнинг биологик омиллар орқали раҳна топишининг олди олинади. Халқимизда унчалик эътибор берилмайдиган, аммо меҳр туйғусига раҳна солувчи яна бир жиҳат, бу — ака-укалар ўртасидаги ўзаро жанжаллар ҳодисаси.
Ака ва ука ўртасидаги баҳслар фақат сўз талашиш, қарашлар юзасидан тортишув тарзидаги жанжал билан чекланса, меҳр-туйғуси жиддий зарар кўрмайди. Мабодо, бу баҳс муштлашувгача етгудек бўлса, кичикларнинг катталарга бўлган укалик меҳри илдизига жиддий зарба берилади. Шу нарса эътиборга лойиқки, мушт урган томон меҳрини сақлаши мумкин бўлса-да, калтакланган томон ўз акасига нисбатан меҳр туйғусини теран ҳис эта олмай қолади. Яқин қариндошлар, эр ва хотин ўртасидаги муносабатларда зўравонлик қилиш, уриш ҳодисасининг нечоғли зарарли эканлиги боис, муқаддас китобимиз бўлган Қуръони Каримда ҳам зўравонлик қилмаслик, инсонни ўз яқинларига ва айниқса, хотинларга зинҳор-базинҳор қўл кўтармаслик зарурлиги тўғрисида алоҳида қайд этилади (Қуръони Карим, Ғошия сураси, 22-оят).
Халқимиз тарихидан улуғ ва қудратли салтанатларнинг асосан ички омилларга кўра, оилавий тарбия муаммолари, оталар ва болалар, акалар ва укалар, опалар ва ака-укалар ўртасидаги меҳрсизлик, ўзаро нифоқлар, якдиллик руҳининг сустлиги сабабли завол топганлигини биламиз. Таассуфки, айни шу сабабларга кўра Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар, Темурийлар ва бошқа давлатлар инқирозга юз тутган эди.
Оила барқарорлиги ва Ватан салоҳиятини оширишда она омилининг роли беқиёсдир. Дарҳақиқат, она муқаддас ва чексиз эъзоз-эҳтиромга муносиб зотдир Халқимиз онага бўлган чексиз ҳурмати, самимий муҳаббати борасида кўпгина халқларга намуна бўларли анъана ва одатлар, маросимлар тизимига эга. Муштипар оналаримиз фарзандни ҳаётга келтирганидан сўнг, то ўз вафотига қадар фақат жигарбанди тақдирини ўйлаб, унга омонлик, тинчлик, ризқ-рўз, барака тилаб яшаб ўтади. Оналарнинг фарзандларига яхшилик истаб, Яратгандан паноҳ сўраши, ўзи емай боласига едириб, ўзи киймай боласига кийдириб, ўзи кўрмай ўтсада, боласи кўришига орзумандлиги ачинарли ҳақиқат.
Аммо бугунги шиддаткор замон учун фарзандларнинг фақат миқдоран кўп бўлиши, уларнинг соғ-омон юришини таъминлашнинг ўзигина етарли бўлмай қолди. Замонага хос ва мос юксак маърифатли, бунёдкор, тиниб-тинчимас авлодни тайёрлаш зарур. Бу эса давлат ва жамият зиммасига, энг аввало оилага, она омилига кўп наарсаларни боғлиқ қилиб қўймоқда. Онанинг мақсадлари, турмуш тарзи ҳаёт мантиғи мазмунида давр руҳига мос бўлган тамойиллар яъни, фарзандларга таълим, тарбия беришни тубдан яхшилаш, уларга ёндашув услубларини ўзгартириш зарурлигини кун тартибига қўймоқда. Бу борада бугунги ҳолат манзараси ўзбек оилаларида турли даража ва кўринишларда бўлиб, уларни қуйидагича тавсифлаш мақсадга мувофиқдир.
1. Фарзандларининг аниқ мақсадларини кўзлаб турли воситалар кўмагида ҳаётга фаол тайёрловчилар тоифаси. Бу тоифага мансуб оилаларда она барча ўзгаришларнинг уйғунлаштирувчи ва йўналтирувчиси сифатида намоён бўлади. Фарзандлар ўз вақтида, аниқ белгиланган режа ва тартиб асосида мактабда ўқийдилар ёки университетларда танлаган ихтисосликларини пухта ўзлаштириш билан банд бўладилар. Режавий таълим қўшимча билим олишлар усули (репетиция, тўгараклар, уюшмалар) билан мунтазам равишда уйғунлаштирилади. Таълим олиш ҳолати ва мутахассисликни эгаллаш муаммолари оила муҳитида муҳокама этиб борилади, уйда дарс тайёрлаш қатъий тарзда мунтазам амалга оширилади. Урф-одат ва анъаналарга меъёр доирасида рационал амал қилинади.
2. Оила муҳитида тарбия, одоб-ахлоқ
масалаларига таълим
ишларидан кўра устунроқ аҳамият берувчилар тоифаси. Бундай тоифа вакиллари оилавий
муҳитда тинчлик,
осойишталик, ўзаро ҳурмат сақланиши, маҳалла-юртда мавқе-эътиборда бўлиш, анъана ва
урф-одатларга қатъий амал қилиш, уйдаги гап кўчага чиқмаслигига жиддий аҳамият қаратиб яшайдилар.
Бундай оилалар фарзандларининг
эртанги куни, уларни фаол ва бунёдкор шахс сифатида ҳаётга тайёрлашнинг
аниқ режаларига эга бўлмасалар-да, ўз болаларини жамиятга безарар ўси-
шидан огоҳ
бўлиб яшайдилар.
3. Оилада ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларда масофа мавжуд бўлган тоифа. Мазкур тоифага мансуб оилаларда ота ва она фарзандлари тарбияси ва таълим олиш савияси учун мактаблар масъул деб ҳисоблайдилар. Мактаблар ва бошқа таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилмайдилар, ота-оналар мажлисларига келмайдилар. Фарзандларининг ахлоқий ва маърифий ҳолатларини назорат қилмайдилар. Бундай оилаларда ҳар ким асосан ўзи учун яшайди.
Республикамиздаги ҳуқуқ тартибот идоралари маълумотларига кўра, вояга етмаган ёшлар ўртасидаги тартиббузарлик, жиноятчилик кўчасига кириб қолиш ҳолатларининг ўндан тўқкиз қисми айни шундай тоифадаги оилалар муҳитида юзага чиқмоқда.
Мазкур таснифга кўра, биринчи тоифага мансуб оилалар миқдорининг бугунги кун талаблари даражасида фаол ортиб боришини таъминлаш ўта муҳимдир.
Оила муҳитида ота ва оналарнинг фарзандлар тақдири учун фавқулодда масъуллиги масаласи ривожланган барча мамлакатларда доимий равишда кун тартибида туради. Хусусан, Японияда ўтказилган тадқиқотларга кўра, ўзаро таниш аёлларнинг бир-бирлари билан учрашиб, ўтказадиган суҳбат, мулоқотлари мажмуида ўттиз фоизгача вақт ўз фарзандларининг ўқиш ва ишларидаги аҳволи йигирма фоиз вақт шахсий такомиллашув, яъни ўзлаштирган янги касб-корлари, ўқиган китоблари, кўрган фильмлари ҳақида ва фақат йигирма фоизгача вақт таниш-билишларнинг маиший ҳолати, кайфиятлари, соғлиғи, турмуш ўртоғининг муаммоларм масалалари банд этар экан.
Таққослаш учун Ўзбекистон аёллари ўртасида Тошкент давлат Маданият институти «Социология» кафедраси олимлари томонидан ўгказилган тадқиқотда эса зиёли аёллар орасида 10 фоиз, тижоратчилар ўртасида 5-7 фоиз, қишлоқ аёллари орасида 3-5 фоизгина вақт фарзандларнинг таълим борасидаги ўзлаштиришлари аҳволига ажратилар акан. Айни чоғда, аёлларимиз суҳбатлари мажмуида 40 — 50 фоизгача вақт маиший ҳаёт ташвишлари, қўшнилар муаммолари, дугона ва таниш-билишлар тақдири сингари масалалар таҳлилига бағишланиши аниқланди.
Бир қарашда ижтимоий жиҳатдан унча аҳамиятли туюлмайдиган мазкур қиёсий таҳлил оналарнинг ўз фарзандлари тарбияси, уларни катта ҳаётга мақсадли тайёрлаб бориш ишларидаги ўрнини, пировард натижада эса мамлакатнинг умумий тараққиёти ҳолатига бўлган бевосита ҳамда билвосита таъсирини белгилаб беради.
Истиқлол шарофати билан мамлакатимизда оила институтига катта ижтимоий аҳамият бериб келинмоқда. Унинг исботи сифатида мамлакатимизда анъанага айланган ҳар бир йилга асосий диққат-эътибор қаратилаётганлиги катта аҳамиятга эга бўлган. Шунингдек, «Оила йили»нинг эълон қилиниши мазкур масалага бевосита ва «Соғлом авлод», «Оналар ва болалар», «Обод маҳалла» йиллари мобайнида зса билвосита тарзда доимий эътибор қаратиб келинмоқда. Айниқса, 2004 йилнинг «Меҳр-мурувват»йили деб эълон қилиниши оиланинг жамият тараққиётидаги ўрнининг ортиб бораётганлигининг яна бир исботидир.
Ривожланган демократик мамлакатларда XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб давлат бошқарувининг номарказлашуви натижасида ўзини ўзи бошқариш органлари жамиятнинг асосий институтларидан бирига айланди. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш (Ғарбда «муниципал» дейилади) деганда, у ёки бу маъмурй-ҳудудий бирликлардаги аҳоли ваколатларини ифодаловчи, шунингдек, сайланган органлар ва уларнинг маъмуриятлари томонидан амалга ошириладиган, маҳаллий аҳамятга эга бўлган ишларни бошқариш тушунилади.
Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш назарияси дастлаб XVIII асрнинг иккинчи ярмида Ғарбий Европада пайдо бўлган. Унинг табиати ва жамиятдаги ўрни маҳаллий ҳокимиятлар ва ўзини ўзи бошқариш органларининг фуқаролар томонидан сайланиш принципи ғоялари билан боғлиқдир. Янги тарихнинг илк даврида фуқаролар томонидан сайланадиган ўзини ўзи бошқариш органларнинг мустақиллиги концепцияси, уларнинг қишлоқ жамоалари ва шаҳарлардаги ишларга раҳбарлик қилишида марказий ҳокимиятга нисбатан алоҳидалик ҳамда бошқарувнинг мустақиллигига имконият яратади. Бу органларга давлат бошқаруви соҳасидан ташқаридаги алоҳида бир бўғин сифатида қараш русумга киради.
1985 йил 15 октябрда Европа Иттифоқи томонидан қабул қилинган «Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тўғрисидаги Европа Ҳартияси»нинг 3-моддасида бу тушунча қуйидагича ифодаланган: «Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш деганда, маҳаллий ўзини ўзи органларининг ўз масъуллигида, маҳаллий аҳоли манфаатлари асосида, қонунлар доирасида унинг давлат ишларининг аксарият қисмини бошқариш ва уни реал уддалай олиш қобилиятига айтилади. Бу ҳуқуқлар эркин, яширин, тенг, тўғридан-тўғри умумий сайловларда сайланган аъзолардан иборат кенгашлар ёки мажлислар томонидан амалга оширилади. Кенгашлар ёки мажлислар ўзларига ҳисоботлар бериб борувчи ижроия органларига эга бўлиши мумкин. Бу қоидалар фуқаролар мажлисларига, референдумларга ёки фуқаролар тўғридан-тўғри иштирок этишининг қонун йўл қўйган бошқа шаклларига мурожаат этишни истисно этмайди».
Ғарб жамиятшунос олимлари маҳаллий ўзини ўзи бошқаришга доир тушунчаларнинг назарий жиҳатларини ҳам ишлаб чиққанлар. Унга биноан, «маҳаллий бошқарув» деганда, «давлат бошқарувидан қуйидаги барча даражаларни, «маҳаллий ҳокимият» деганда эса «сайланган кенгаш ва унинг ижроия органлари воситасида ўз сайловчилари манфаатларини ифода этувчи ва ҳаракат қилувчи ташкилотлар» тушунилади. Шунингдек, «маҳаллий ўзини ўзи бошқариш» эса «миллий бошқарувдан қуйи даражадаги демократик автоном бирликларнинг маҳаллий аҳоли манфаатлари асосида жамоатчилик муаммоларини аксарият қисмини мувофиқлаштириши ва бошқариши»дир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддасида ўзини ўзи бошқариш органларига қуйидаги ҳуқуқий таъриф берилган: «Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлайди. Ўзини ўзи бошқариш органларини сайлаш тартиби, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ваколат доираси қонун билан белгиланади». Конституциявий асосдан келиб чиқиб, 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонуннинг 1-моддасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тушунчаси қуйидагича таърифланди: «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши — фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган, уларнинг ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилиш борасидаги мустақил фаолиятидир». Кўриниб турибдики, мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш органлари тизими тушунчаси ва унинг ҳуқуқий мақомлари ривожлантирилди ва улар илғор демократик мамлакатлардаги ҳуқуқий мезонлар даражасида ифодалана бошланди.
Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш, машҳур олим Алексис де Токвилнинг талқинича, «шундай бир сиёсий институтки, у нафақат сиёсатчилар учун, балки умуман барча фуқаролар учун бир мактабдир. Бу институтга хос бўлган имкониятлар шу қадар юксакки, у фуқароларнинг кенг сиёсий иштироки учун шарт-шароитлар яратиб беради. Ўзини ўзи бошқариш органлари сиёсий маданият элементларини шакллантиришнинг ҳам беқиёс омилидир. Охир-оқибатда бу органлар фаолияти сиёсий тизимнинг бир бутун барқарорлиги ва мослашувчанлигини таъминлаб беради. Миллат жамоавий институтларсиз ҳам эркин ҳукумат шакллантириш мумкин. Лекин у эркинликнинг ҳақиқий руҳиятига эга бўла олмайди».
XX асрнинг иккинчи ярмида «умумий фаровонлпк давлати» назарияси билан боғлиқ ҳолда муииципал (ўзини ўзи бошқаришга доир) концепцияси ҳам пайдо бўлди. Муниципалитетлар жамиятнинг барча табақалари манфаатларини таъминловчи ва ҳимояловчи ижтимоий хизмат кўрсатиш воситаси сифатида қаралди. Европа, Шимолий Америка ва Япония каби мамлакатларда муниципал кенгашлар мақоми ҳуқуқий жиҳатдан муниципал ижроия бошқарувидан юқори қўйилган бўлиб, уларнинг ваколатига қуйидагилар киради: маҳаллий бюджетни қабул қилиш, юқори ташкилотлар томонидан ҳал қилинмаган айрим масалалар бўйича меъерий қарорлар қабул қилиш, маҳаллий солиқларни жорий этиш, қарзлар олиш ва уларни ишлатиш масалаларини ҳал этиш, муниципалитетга қарашли мулкни тасарруф этиш, шунингдек, кўпчилик давлатларда муниципалитетнинг ижроия раҳбарлик органларини ташкил этиш ва уларни назорат қилиш, маҳаллий референдумларни уюштириш. АҚШ ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам муниципалитетлар муҳим ўрин эгаллайди. Чунки бу мамлакатда муниципал бошқарув функцияларини номарказлаштириш принципи кенг қўлланилади. Муниципал мактаблар, шифохоналар, кутубхоналар, санитария ишлари, сув билан таъминлаш, парклар, ёнғинга қарши хизматларни бошқариш асосан муниципал кенгашлар тасарруфидадир. Айрим мамлакатларда (масалан, Германияда) кенгашлар ўз ваколатларини ижроия органларга бериш ҳуқуқига ҳам эгадирлар.
Мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш органлари фуқаролик жамиятининг асосий иститути сифатида йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда. Шунингдек, мазкур органларнинг бошқарув тизимидаги кўламининг кенгайиб бориши билан ҳуқуқий давлатнинг ўз ваколатларини демократик тамойиллар аосида амалга ошириши учун қулай ва кенг имкониятлар пайдо бўлмоқда.
2.«Маҳалла» арабча сўздан келиб чиқиб, «шаҳар ичидаги шаҳар» маъносини англатади. Тарихчи олим Наршахий «Бухоро тарихи» асарида бундан 1100 йил илгари маҳалла халқнинг бошқарув услуби эканлигини ёзган эди. Қадимда маҳалла нафақат ижтимоий, балки маъмурий-ҳдудий тузилма тарзида ҳам эътироф этилган. Алишер Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр» («Яхши кишиларнинг ҳайратланиши») асарида қуйидаги банд учрайди: «Шаҳарлар отини маҳалот этиб, Бўлди чу юз шаҳар Ҳири от этиб». Маҳалланинг «шаҳар ичидаги шаҳарча» деган мазмуни юқоридаги ташбеҳдан кўриниб турибдики, ўрта асрларда Ҳири деб аталган Ҳирот шаҳри юзта кичик «шаҳарча» — маҳаллалардан ташкил топган экан.
Демак қадим замонларданоқ ўзини-ўзи бошқариш органларининг илк куртаклари намоён бўлган. Шарқда бу жараён бир неча минг минглик тархга эга бўлган маҳаллалар кўринишида ривожланган бўлса, Ғарб мамлакатларида кишиларнинг ўз манфаат ва қизишқишларини жамиятдаги муносабатларда ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида ҳар- хил уюшмалар, партиялар, жамиятлар, ҳаракатлар ва бошқа тузилмалар сифатида пайдо бўлишига асос солинди.
Узоқ йиллар маҳалла тарихи ва социологиясини тадқиқ этган америкалик олим Д. Карлайл қуйидагиларни ёзади: «Оила ва дўст-ёронлар маҳалла турмушининг бош асоси бўлиб келган ва шундайлигича қолади. Улар шахсий муносабатларнинг тамал тоши саналади. Улар «сулола» деб аталувчи, кишиларни бирлаштирувчи ва ажратувчи ўта муҳим тармоқ тузилмасини яратди. Яқинлик муносабатларига асосланган ҳамда насл-насаб принциплари билан метинлашган маҳалла ўзбеклар дунёга келадиган, тарбияланадиган ва одатда ўзининг бутун ҳаётини ўтказадиган жой ҳисобланади. Дўстлик барқарор тушунча бўлган маҳаллада мойиллик сингдирилган бўлади. Ҳамма маҳалла теварагида парвона бўлар, шахсий садоқат бутун шаҳар бўйлаб тарқалар, баъзан эса бутун бошли минтақани қамраб олар эди. Бундай анъанапарастлик шароитида кимнингдир тажрибаси шахсий мулоқатлар доираси тасарруфидан ташқарига тез тарқалиб кетади. Шахс ҳар қандай масофадан туриб сулола аъзоларининг никоҳ тантаналари, маросимларида қатнашиш мумкин. Ранг-баранг оилавий-қариндошчилик алоқаларининг маҳалладан ташқарида ҳам, кундалик турмушда тоши бор, лекин улар маҳаланики сингари тош боса олмайди».
Собиқ СССР даврида маҳалла ннститутининг мазмуни ва вазифалари бутунлай издан чиққан эди. Бу даврда маҳаллалар ўзининг ҳуқуқий мақомини йўқотдилар. Уларнинг асосий фаолияти собиқ коммунистик партиянинг маҳаллий ташкилотларини қўллаб-қувватлашдан, шунингдек, маҳаллий анъана ва урф-одатлар, одоб-ахлоқ меъёрларини ташвиқот-тарғибот қилиш, оилалардаги маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказишда коммунистик партиянинг «кўз ва қулоғи» бўлиб туриш кабилардан иборат бўлиб келди. Бу даврда қадимдан маънавият, таълим ва тарбия масалаларини ҳал этиб келган маҳаллаларнинг ўрни деярли йўққа чиқарилди.
Мустақиллик даврига келиб фуқароларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари қонуний мақомини мустаҳкамлашга, уларнн фуқаролик жамиятининг асосий институтига айлантиришга доир жиддий ислоҳотлар амалга оширилди. Ўзбекистонда маҳаллалар миллий мустақиллик даврига келибгина, ўзини ўзи бошқариш органига айланди. Ўзбекистон Конституцияси маҳалла мақомини фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи сифатида мустаҳкамлади. Мамлакатда шаҳарча, посёлка, қишлоқ, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқий мақомини олдилар. Жумладан, мустақиллик даврида мамлакатда 10 мингга яқин ўзини ўзи бошқариш органлари шаклланган бўлса, улардан 8142 тасини маҳалла фуқаролар йиғинлари ташкил этади. Маҳалла мустақил ташкилот сифатида қайтадан мустаҳкамланди ва уларнинг аксарияти ўзининг қадимги номларини ва халқ ўртасидаги обрў-эътиборларини қайтадан тиклаб олдилар.
Мустақиллик йилларида маҳалла тарихий ва ривожланган мамлакатлардаги тушунчада аниқ белгиланган ижтимоий-демографик, маданий-маънавий ва ҳудудий-маъмурий бирлик сифатидаги мақомга эришди. У ўз ҳудудидаги фуқаролар ўртасида анъаналар ва урф-одатлар, инсоний хўжалик, ҳуқуқий муносабатлар бирлигини ташкил этгани ҳолда фуқароларнинг ўзаро ижтимоий муносабатларини боғлаб туриш воситасига айланди.
Мустақилликнинг илк давридан бошлаб Президент И.А.Каримов маҳаллаларни фуқаролик жамиятининг асоси деб билди на уларни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириб келмоқда. Президент И.А.Каримов 1995 йилдаёқ шундай фикрни билдирган эди: «Маълумки, асрлар мобайнида маҳаллаларда кўпдан-кўп ҳаётий муаммолар ўз ечимини топиб келади. Тўй-маъракалар ҳам, ҳайиту ҳашарлар ҳам маҳалла аҳлисиз ўтмайди. Мҳхаллаларда сиёсий, иқтисодий ва бошқа масалаларга доир жамоатчилик фикри шаклланади. Бу эса халқимизнинг турмуш тарзи, ота-боболаримиздан бизга мерос бўлиб келаётган тафаккур тарзидир. Бинобарин, ҳаётнинг ўзи маҳаллаларни ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлашни тақозо этмоқда. Мамлакатимизда кўп қиррали ислоҳотлар амалга ошаётган бир пайтда маҳалла жамият учун ишончли таянч ва таъсирчан куч бўлиб хизмат қилиши лозим».
Мустақиллик даврида маҳалланинг ташкиллй, ижтимоий ва ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш борасида чуқур ислоҳотлар амалга оширилди. Энг аввало, «маҳалла» атамаси тарихда биринчи марта Конституцияга киритилди. Унга аҳолининг ўзини ўзи бошқарувининг ноёб шакли сифатидаги конституциявий ҳуқуқий мақом берилди. 1992 йилда Ўзбекистон Президентининг «Реслублика «Маҳалла» хайрия жамғармасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 1998 йилдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарш органларини қўллаб-қувватлаш ҳақида»гаи, 1999 йилдаги «Аҳолини аниқ йўналтирилган ижтимоий мадад билан таъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ролини ошириш тўғрисидаги»ги Фармонлари, шунингдек, кам таъминлангал ва кўп болали оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган қатор фармон, қарорлар, қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар эълон қилинганлиги унинг исботидир.
Ҳозирги даврда маҳаллаларни ижтимоий мавқеини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар иккита йўналишни назарда тутади. Биринчиси, маънавий вазифа бўлиб, у халқимизнинг минг йиллик тарихидаги ноёб, энг азиз анъаналарини, қадриятларини қайтадан тиклаш ва ривожлантиришдан иборат. Иккинчиси, сиёсий вазифа бўлиб, у Президент И.А.Каримовнинг маҳалла институтини бугунги замон талабларига мувофиқ тарзда тиклаш, шунингдек, вилоят, шаҳар, туман ҳокимиятлари зиммасига юкланган кўпчилик вазифа ва ҳуқуқларини фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларига, яъни маҳаллаларга бериб, улар мақомини жой-жойига қўйиб, шу тариқа жамиятимиз ҳаётини демократиялашда янги ва жуда муҳмм имкониятларга эришишдан иборатдир.
Айниқса, маҳалла фуқаролар йиғинларига Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни округ танлов коммиссияларига тасдиқлаш учун тавсия этиш ҳуқуқи берилган. Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинларига халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлигига тўғридан-тўғри номзод кўрсатиш. Ўзбекистон Респубкаси Олий Мажлиси депутатлигига ташаббус гуруҳлари томонидан кўрсатиладиган номзодларни таклиф этишда иштирок этиш каби ваколатлар ва ҳуқуқларнинг берилиши маҳаллаларни ўзини ўзи бошқариш органлари сифатида жамиятиммз сиёсий ҳаётидаги ўрнини янада ошиб бораётганлигини кўрсатади.
Президент И.А.Каримов иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг IX сессиясидаги маърузасида ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш хусусида қуйидаги фикрни билдиради: «Ҳаётимизни эркинлаштириш йўналишларининг яна бир муҳим йўли — марказни ва юқори давлат бошқарув идоралари вазифаларини давлат ҳокимиятининг қуйи тузилмаларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказа боришини таъминлашдир». Албатта, давлат томонидан маҳаллаларга катта бошқарув ваколатларини беришда аввало, уларнинг аҳоли фаоллигини оширишдаги ўрнини юксалтириш кўзда тутилди. Чунки маҳалла фуқаролар йиғинларида етарлича ҳуқуқ бўлмаса, улар ўзини ўзи бошқаришни бажариш қобилиятига эга бўла олмас эдилар. Шунингдек, маҳаллаларнинг аҳоли ва давлат олдида масъулият сезишлари учун ҳам аввало кенг ҳуқуқларга эга бўлишлари лозим эди.
Ҳозирги даврда жамиятнинг сиёсий соҳасини эркинлаштириш мақсадларидан келиб чиқиб, маҳалла фуқаролар йнғинларига бошқарувнинг турли йўналишларига етакчилик қилиш ваколатлари берилди. Маҳаллалар ўз ҳудудида яшаётган фуқароларнинг турли ижтимоий муаммоларини ҳал қилиб беришда бевосита иштирок этадилар: қариялар, фахрийлар, етимлар, байналмилал-ҳарбийлар, кам таъминланган ва кўп болали оилалар манфаатлари ҳимоя қилинади; маҳалла фаолларининг мазкур фаолиятда иштирок этишига бошчилик қилади; инсонни маънавий юксалиши ва амалий ташаббусларини намоён бўлиши учун шарт-шароит яратади; фуқаролар моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланади.
Маҳалла фуқаролар йиғини ижтмоий таъминот органлари ва бошқа ҳомий ташкилотлар бнлан биргаликда ижтимоий ёрдам, кам таъминланган оилалар ва ёлғиз кишиларга беғараз моддий ёрдам ажратиш ишининг барча ташкилпй жиҳатларини ўзи мустақил равишда бажаради. Шу билан бирга, маҳаллалар ўз ҳудудларида экологик муаммоларни ечиш ва аҳоли моддий аҳволини яхшилаш, ҳашар йўли билан кўкаламзорлаштириш, тозалаш ишларига жалб қилиш, маҳаллий аҳоли ўртасида атроф-муҳитни асраш юзасидан тушунтириш ва тарбиявий ишлар олиб боришга ҳам масъулдир. Албатта, бу каби фаолиятлар фуқаролар фаоллигини ошириш воситасида амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, кўплаб қонунлар лойиҳалари, Конституцияга киритиладиган қўшимча ва ўзгаришларни ўзида ифодалаган умумхалқ референдумларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш аввало маҳалла аҳли ва фаоллари томонидан муҳокама қилинмоқда ҳамда қўллаб-қувватланмоқда. Бошқача айтганда, маҳаллалар сиёсий қарорлар қабул қилишда жамоатчилик иштирокини фаоллаштиришнинг муҳим воситаси эканлиги ҳаётнинг ўзи исботлаб берди. Мамлакат сиёсий ҳаётида фуқароларнинг сиёсий қарорлар қабул қилшидаги иштирокини таъминлаб берувчи асосий бўғин, бу — маҳалла фуқаролар йиғинларидир. Шунингдек, фуқароларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш қобилиятига эга бўлган бирдан-бир бошқарув тизими ҳам маҳалла фуқаролар йиғинлари.
Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси. унинг вилоят, шаҳар, туман бўлимлари билан ҳокимликлар ҳамкорлигида ҳар йили «Энг яхши маҳалла», «Энг ибратли оксоқол», «Маҳалла жонкуяри», «Энг тадбиркор маҳалла оқсоқоли» шиори остида мугтасил кўрик-танловлар ўгказиб келинади. Кўрик-танловлар ғолиблари ҳар йили обрўли комиссиялар томонидан махсус нишонлар, қимматли эсдалик совғалари билан тақдирланадилар. Мазкур тадбирлар маҳаллаларни ободонлаштириш, озода сақлаш, айниқса ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этди.
Мустақиллик даврида маҳаллалар фуқаролар йиғинлари оқсоқоллари, «Маҳалла» жамғармаси ва унинг маҳаллий ташкилотлари раҳбарларининг сифат таркиби яхшиланиб борди ва бормоқда.
3. Ҳуқуқий демократик давлатда сайлов қонунлари ва уни ўтказиш муҳим ўринни эгаллайди. Бунинг ёрқин исботини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов ўтказиш ҳам истисно эмас. 2001 йил май-июнь ойларида мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш органлари — маҳалла, овул, қишлоқ, шаҳарча фуқаролар йиғинларига ўтказилган сайлов бу соҳа раҳбарларининг етук кадрлар ҳисобига сифат жиҳатдан ўзгаришига олиб келда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 2001 йил 12 апрелдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов ўтказишни ташкил этиши тўғрисида»ги қарорида ташкилотчилик қобилиятига ҳамда аҳоли ўртасида юқори обрў-эьтибор ва ҳурматга сазовор бўлган, давлат ҳокимияти органлари ваколатларининг бир қисми босқичма-босқич фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига берилиши муносабати билан ушбу органлар олдида турган вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган шахслар орасидан фуқаролар йлғинлари раис ва уларнинг маслаҳатчилари лавозимларига номзодлар танлаш мақсади қўйлди.
Сайлов кампаниялари давридаги ташкилий ишлар ва амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида мамлакатимиз бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловлар ижтимоий-сиёсий ҳамда ташкилий жиҳатдан юксак савияда, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигида амалга ошди. Сайловларда 12 миллионга яқин фуқаролар иштирок этдилар. Бу кўрсаткич мамлакат катта ёшли аҳолисининг қарийиб 90 фоизини ташкил этди.
Фуқароларнинг 9627 йиғинида, шу жумладан 1556 шаҳарча, қишлоқ ва овул йиғинларда, қишлоқлардаги 4151 маҳаллалар ва шаҳарлардаги 2138 маҳаллалар йиғинларида, шунингдек жамоатчилик асосида фаолият кўрсатаётган 1782 маҳалла фуқаролар йиғинларида сайловлар бўлиб ўтди. Фуқаролар йиғинларида сайловлар билан бир вақтда фуқаролар йиғинлари раислари ва оқсоқолларининг олдинги сайловдан сўнгги ўтган давр мобайнида қилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилди. Фуқаролар йиғинлари фаолиятининг барча йўналишлари бўйича фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг олиб борган ишлари атрофлича ва чуқур таҳлил этилди. Қонунлар, Президент Фармонлари, ҳукумат қарорларини амалий жиҳатдан рўёбга чиқаришда маҳаллаларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берган ёрдамларига муҳим эътибор берилди. Ўтган ҳисобот даври (2,5 йиллик) ишидаги камчиликлар сабаблари ҳам очиб ташланди, уларнн келгусида бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ва режалар қабул қилинди. Ўзини >'зи бошқариш органларига 65'лган ҳисобот-сайлов йи-ғнлншларида жами 120 мингдан ортиқ фаоллар сўзга чиқиб, қўйилган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Сўзга чиққанларнинг аксарияти мамлакатда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни сақлаб туриш, аҳолинннг турли қатламларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни маъқулладилар.
Маҳалла фуақаролар йиғинларидаги оқсоқоллар сайлови миллионлаб фуқароларни бефарқ қолдирмади. Барча сайловчиларда фаол иштирок, ўз нуқтаи назарни ифода этишга интилишлар очиқ сезилиб турди. Мамлакатдаги ўзини ўзи бошқарши органларининг 9627 та (қишлоқ, овул, шаҳарча, маҳалла) йиғинлари раислигига жамоатчи ишчи гуруҳлари томонидан тавсия этилган 22 минг нафардан ортиқ номзод орасидан танлаб олиниши сайловларнинг муқобиллик асосида ўтишига ва фуқаролар йиғинлари раислигига муносиб номзодларни сайланишига имкон яратди.
Ўзини-ўзи бошқариш органларига бўлган сайловлар натижаси шуни кўрсатдики, бу сайловлар аҳолининг кенг қатламлари учун ижтимоий-сиёсий фаоллик бағишлади ва ўзига хос демократия мактаби вазифасини ҳам ўтади. Шунингдек, 2003 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўзини ўзи бошқариш органларига янги сайлов компанияси бўлиб ўтди. Мазкур сайловларда 12 млн.дан ортиқроқ, яъни мамлакатдаги катта ёшли аҳолининг қарийб 97 фоизи (2001 йилда бу кўрсаткич 85% эди) иштирок этди. Сайловларда мамлакатдаги фуқаролар йиғинларининг 8360 та раислари (оқсоқоллари), шунингдек, уларнинг 80 мингта маслаҳатчилари сайланди.
2003 йил 12-27 ноябрь кунлари республика «Ижтимоий фикр» жамотчилпк фикрини ўрганиш маркази мамлакатнинг турли мннтақаларидаги 2044 та респондент иштирокида ўтказган сўров тадқиқоти аҳолининг акса-рият қнсмн (69,4%) сайловла])дан хабардорлиги маълум бўлди. Мазкур сайловлар фуқароларнинг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онги юксалганлигини кўрсатади. Чунончи, 35 та йиғин раислсгс ва оқсоқоллигига кўрсатилган номзодлар сайланмай қолдилар. 74 та йиғинда раис ва оқсоқолларнинг 2,5 йиллик фаолияти қониқарсиз, деб топилди. Барча сайловлар давомида кўрсатилган 21306 та номзодлардан 8360 таси сайланганлигн, уларнинг муқобиллик асосида ўтганлигинн, фуқароларга танлаш имконияти берилганлигини ифодалади.
Янги сайланган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) нинг 75,7 фоизи олий маълумотли (2001 йилда 73,2 % эди) номзодлар ичидан сайланди. Уларнинг 49,1 фоизи 50 ёшгача бўлган кишилардан иборат бўлди. Сайланган оксоқол ёки раисларнинг 8,7 фоизини аёллар ташкил этди. Оқсоқолларнинг тўртдан бири мазкур лавозимга илк бор сайландилар. Мазкур сайловлардаги мажлислар, ундаги муҳокамалар, баҳс ва мунозаралар маҳаллин давлат ҳокимняти органлари вазифаларпни фуқароларшшг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказиш борасидаги сиёсатни фуқаролар қўллаб-қувватлаётганлигини кўрсатди. Шу билан бирга, сайловлар давлат қурилиши ва жамиятнинг барча соҳаларини эркинлаштиришда, фуқаролар яшаш жойларидаги муҳим ижтимоий-сиссий масалаларни ҳал этишда, аҳоли фаоллигини оширишда маҳаллаларнинг ўрни ва аҳамияти йилдан-йилга ортиб бораётганлигини, «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» концептуал сиёсий дастурини ҳаётга татбиқ этиш ўзининг ижобий ва самарали натижасини бераётганлигини намойиш этди.
Маҳаллаларнинг демократик жамиятнинг асоси сифатидаги ўрни йилдан-йилга юксалиб, маҳалла аҳлининг ижтимоий фикри тобора демократлапшиб бормоқда. Янги аср бошига келиб, ҳар бир оила, маҳаллада яшаётган фуқаро ўз ҳаёти ва тақдирини маҳалласиз тасаввур цила олмайди. Рсспублика «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2003 йил январда ўтказган социологик сўровномаларида «Маҳалла оиладаги ички муаммоларни ҳал қила оладими?» деган савол берилган эди. Унда сўралган фуқароларнинг 63,1 фоизи ижобий жавоб бердилар. Шу билан бирга, сўралганлар-нинг 82,5 фоизи маҳалла йиғинининг қўни-қўшнилар ўртасидаги келишмовчиликни бартараф этишига, 84.4 фоизи эса тўй, маърака, дафн ва бошқа маросимларини ташкил эта олишига ишонади. Кўриниб турибдики, маҳалла фуқароларнинг бирламчи ҳаётий эҳтиёжларининг ифодачисига айланиб бормоқда.
2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган «Обод маҳалла йили» дастурини (2003 йил 7 февраль) ҳаётда амалга ошириш натижасида барча маҳаллаларда улкан ишлар амалга оширилди. Маҳаллалардаги кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун 41760,5 млн. сўм ҳажмдаги кредитлар ажратилди. Маҳаллаларда 12527 та иш ўринлари яратиш учун мазкур режага кўмаклашувчи давлат жамғармасидан 11571 млн. сўм, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадларида 2765 та оилага 2005,5 млн. сўм ҳажмдаги маблағлар ажратилди. 5528 та маҳалла ҳудудида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш натижасида ҳаммаси бўлиб, 176418 та янги иш ўринлари ташкил этилди. Шунингдек, маҳаллаларда маиший хизмат марказининг 995 та янги шахобчаси барпо этилди. Мамлакат бўйича 383 та янги маҳалла гузарлари қурилиб, унга 20407,6 млн. сўм маблағ сарфланди.
2003 йил 16 августда ўтказилган умумхалқ ҳашарида 27,158 млн. квадрат метр майдонлар ободонлаштирилди. Бу ҳашарда 12,5 млн.га яқин аҳоли иштирок этиб, ундан «Маҳалла» жамғармаси ва унинг маҳаллий бўлимларига 1034,0 млн. сўм пул келиб тушди. Мазкур маблағлар аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга кўмаклашиш, маҳаллаларда спорт турларини ривожлантириш, спорт мажмуалари қуриш ва таъмирлаш, турли кўрик-танловлар ўтказишга сарфланди. «Обод маҳалла йили»да 1720 км узунликдаги газ қувурлари ўтказилиб, 174 та қишлоқ табиий газ билан таъминланди. 1277 км сув қувурлари ўтказилиб, 850 та қишлоққа сув етиб борди. Шунингдек, 1384 та маҳалла, 74748 та аҳоли хонадонига телефонлар ўтказилди.
Мустақиллик даврида ўзини ўзи бошқариш органларини фуқаролик жамияти институти сифатида ислоҳ этиш ўзининг самарасини берди. Маҳаллалар мамлакатдаги аҳолини ўзини ўзи бошқариш жараёнларида иштирок этишлари, қарорлар қабул қилишда фуқаролар хоҳиш ва истакларини эътиборга олишга имкониятлар яратиши билан фуқаролик жамияти инстутига айланиб бормоқда. Шунингдек, ҳозирги даврга келиб давлатнинг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни аниқлаш каби ваколатлари ҳам деярли маҳаллаларга берилган.
Шу билан бирга, маҳаллалардаги тинч ва осойишта ҳаётни таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш чора-тадбирларни кўриш, етимлар ва ёлғиз қолган фуқароларга меҳр-мурувват кўрсатиш, фуқароларнннг ўзини ўзи бошқаришга доир интилишларини қондириш каби серқирра жамоавий бошқарув ҳам маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятининг асосий йўналишини ташкил этмоқда, Лекин шу билан бирга ўзини ўзи бошқариш органларини демократлаштириш жараёнлари ҳали давом этади. Айниқса, аҳолининг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини ошириш, сиёсий қарорлар қабул қилишда маҳаллаларнинг ўрнини юксалтириш, маҳаллаларни маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан тўла мустақил бўлишини таъминлайдиган ҳуқуқий механизмлар яратиш, фуқароларни маҳаллалар воситасида қонунлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнларидаги умумхалқ муҳокамаларида фаол иштирок этишларини таъминлаш яқин истиқболдаги ислоҳотларнинг асосий вазифасидир.
VI - МАВЗУ: ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТНИ БАРПО ЭТИШДА НОДАВЛАТ ВА ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИНИНГ ЎРНИ
РЕЖА:
1.Нодавлат, нотижорат ташкилотлари тушунчаларининг мазмун ва моҳияти.
2.Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг функциялари
3.Нодавлат ва жамоат бирлашмаларининг Ўзбекистонда демократик жамиятни барпо этишдаги аҳамияти
4.Ўзбекистонда демократик жаммятни қуришда сиёсий партиялар ва кўппартиявийлик
Нодавлат нотижорат ташкилотлар дастлаб жамиятни ўзини ўзи бошқариши ва уни мустақил ижтимоий бирлик сифатида яшашини таъминлаш эҳтиёжларию манфаатлари асосида пайдо бўлди. XX асрнинг ўрталарига келиб эса нодавлат ва нотижорат ташкилотлар демократик жамиятнинг муҳим, асосий институтларидан бирига айланди. Шунга кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлар мазмун ва моҳиятини чуқур англаш, уларнинг демократик фуқаролик жамиятининг муҳим ҳамда асосий институтларидан бири эканлиги тўғрисидаги тушунчаларни ўрганишга эҳтиёж сезилмоқда. Шунингдек, демократик жамият тушунчаси тўғрисидаги тасаввурлар нодавлат нотижорат ташкилотларни чуқур идрок этишга имкониятлар беради.
Иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг IX сессияси (2002 йил 29-30 август) мамлакатда фуқаролик жамияти қуришни авж олдиришда муҳим аҳамият касб этди. Сессияда мамлакат Президенти И.А.Каримов «Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиршнинг асосий йўналишлари»га доир маърузаси билан сўзга чиқди. Ўз нутқи билан Президентимиз адолатли демократик жамият қуришнинг концептуал назарий асосларини янада бойитди. Хусусан, Президент И.А. Каримовнинг ушбу маърузасида мамлакатда фуқаролик жамияти барпо этишнинг асосий йўналишлари ва мақсадларини белгилаб берилди: «Бешинчи устувор йқналиш фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим шарти бўлиб, бу жамият ҳаётида нодавлат ва жамоат ташкилотларининг ўрни ва аҳамиятини кескин кучайтиришдан иборат. Ёки бошқача қилиб айтганда, бу — «Кучли давлатдан кучли жамият сари» деган тамойилни амалда ҳаётга жорий этиш демакдир. Ҳаммамизга аёнки, бу йўналиш ижтимоий-иқтисодий жараёнлар билан боғлиқ кўп масалаларни ҳал қилишда давлат тузилмаларининг ролини камайтириш ва бу вазифаларни босқичма-босқич жамоат ташкилотларига ўтказа боришни тақозо этади. Бунинг учун, авваламбор, давлатнинг иқтисодий соҳага, хўжалик юритувчи тузилмалар, бирннчи галда, хусусий сектор фаолиятига аралашувини чеклаш лозим».
Мамлакатда XXI аср бошларида «Кучли давлатдан кучли жамият сари» концептуал сиёсий дастурни амалга ошириш мақсадларидан келиб чиқиб, марказий давлат органларининг айрим ваколатларини маҳаллий давлат ҳокимияти, ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотларига босқичма-босқич бериб бориш асосида жамият қурилишини эркинлаштириш жараёнлари бошланди. Бу соҳада қуйидаги йўналишларда ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда:
- биринчидан, жамият аъзоларининг онги, иродаси, маданияти, маънавияти ва билими юксак даражада бўлишига эришиш, уларнинг ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданиятига алоҳида эътибор бериш;
- иккинчидан, жамият аъзоларининг манфаатлари уйғунлашуви жараёнларини шакллантириш, жамият манфаатларини шахсий манфаатлар билан муштараклигига эришиш;
- учинчидан, жамиятнинг такомиллашуви, янгиланиши учун кучли ва реал сиёсий, иқтисодий, маданий имкониятларни шакллантириш;
- тўртинчидан, жамият аъзолари ва тузилмалари ўртасидаги ҳамкорлик асосида жамиятнинг умумий манфаатларини уйғунлаштириш;
- бешинчидан, жамиятдаги муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий қоидалар таъсирини кучайтириш, уларга онгли равишда бўйсуниш амалиётини вужудга келтириш;
- олтинчидан, сиёсий ҳокимиятнинг ўз вазифаларини тўлиқ бажаришига кенгроқ ва қулайроқ имкониятлар яратиш, сиёсий ҳокимиятга нисбатан жамият аъзолари ишончини кучайтириш, унинг аҳоли томонидан кенг ва фаол қўллаб-қувватланишига эришиш каби йўналишларни ўз ичига олади.
Мамлакатда кучли демократик жамият барпо этиш мақсадларида давлат ҳокимияти ваколатларини камайтириш, яъни давлат ҳокимияти тасарруфида асосан конституцион тузумни, мамлакатнинг мустақиллиги ҳамда ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ-тартибот, мудофаа қобилиятини таъминлаш инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, мулк эгаларининг ҳуқуқларини, иқтисодий фаолият экинлигини ҳимоя қилиш, кучли ижтимоий сиёсат юритиш, самарали ташқи сиёсат олиб бориш каби вазифаларни қондириш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, стратегик аҳамятга молик масалалар, муҳим иқтисодий ва хўжалик масалалари, пул ва валюта муомала бўйича қарорлар қабул қилиш, хўжаллк юритувчи субеъктлар фаолиятининг ҳуқуқий шарт-шароитларини яратиш, экология масалалари, умумреспублика транспорт ва муҳандислик коммуникацияларини ривожлантириш, янги тармоқларни вужудга келтирадиган ишлаб чиқаришни барпо этиш масалалари давлат миқёсида ҳал этилиши, давлатнинг бошқа барча вазифаларни бажаришга доир ваколатлари эса маҳаллий давлат ҳокимияти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотларига бериб бориш жараёнлари бошланди. Шунингдек, давлат органлари фаолиятини назорат қилиш ваколатларини ҳам асосан ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат ва жамоат ташкилотларига бериш белгиланди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида тасаввурга эга бўлиш учун аввало манфаатлар ва ижтимоий манфаатлар тушунчасини ўрганиш талаб этилади. Ижтимоий-сиёсий муносабатларда ижтимоий манфаатларни ҳисобга олиш, турли қатламлар ва гуруҳларнинг сиёсий эҳтиёжлари ҳамда манфаатларини уйғунлаштириш, уларни қондиришнинг аҳамияти демократик фуқаролик жамияти такомиллашиб боргани сайин янада кучайди.
Маълумки манфаатлар — индивидлар ва гуруҳларнинг ижтимоий хатти-ҳаракатларини белгиловчи сабаблардир. Ўз вақтида Томас Гоббе «Ҳокимиятга интилиш инсон хулқини ҳаракатга келтирувчи кучларнинг душманлиги—шахсий манфаатларнинг мантиқий натижасидир», деб кўрсатган эди. Гегель эса: «Инсон ўз озодлигини ҳаётга татбиқ қилиши лозим, бу унинг бош манфаатини ташкил қилади, унинг фаолияти шундан ташкил топади... Манфаат — мен фақат ҳаракатланувчи, менинг ҳаракатланишимнинг субъектив иродасидир, шунингдек, манфаатли бўлиш шунга тенгки, мен ҳаракат қилаётганимда мсн иштирок этишим лозим», деб кўрсатган эди.
Фуқароларнинг маълум ижтимоий гуруҳга мансублигидан келиб чиқиб нодавлат ва нотижорат ташкилотларга уюшиши натижасида манфаатлар уйғунлашуви рўй беради. Шахснинг қандай ижтимоий гуруҳга аъзолиги унинг манфаатларидан қай бири устувор ва барқарор аҳамиятга эга эканлигидан келиб чиқади, у ўзи учун муҳимроқ бўлган ижтимоий гуруҳга аъзо бўлади. Ана шундай аҳамиятли гуруҳлар таъсири ижтимоий тузилмалар иродасини ифодалайди. Бундай гуруҳлар манфаатларини ҳукумат доимо эьтиборга олиши лозим.
Институтлашган ижтимоий гуруҳлар шаклини олган манфаатлар гуруҳлари турли мамлакатларда уларнинг тарихий тажриба ва анъаналаридан келиб чиқиб, турлича номланади. Масалан, АҚШда манфаатлар гуруҳлари фуқаролик институтлари, волонтёрлар ташкилотлари, умумий манфаатлар гуруҳлари, босим ўтказиш гуруҳлари деб аталса, Ғарбда нодавлат нотижорат ташкилотлари, хайрия ташкилотлари, жамғармалар каби номлар билан аталади. Ғарб социологиясида эса бу ташкилотлар манфаатлар гуруҳлари номи билан кенг тарқалди. Ўзбекистонда эса мустақилликнинг илк давридан бошлаб бу ташкилотлар жамоат ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, ижтимоий ташкилотлар номи билан кенг оммалашди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар жамиятда мавжуд бўлган барча манфаатларни қамраб олиб, уларни ифодалагандагина, улар ўз мақсадларини самарали бажарадилар. Жамиятда турлича, жумладан, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий, миллий, мафкуравий, маданий, экологик, ҳудудий, минтақавий, диний, шунингдек, яна ўнлаб алоҳида соҳаларга доир манфаатлар мавжуддир. Манфаатлар гуруҳлари ана шу манфаатларнинг ифодачиси сифатида пайдо бўлади ва фаолият юритади. Манфаатларнинг гуруҳлар воситасида ифода этилиши сиёсий қарорлар қабул қилиш учун ёрдам беришидан ташқари, улар давлат ва ҳукумат органлари эҳтиёж сезаётган ахборотлар ва бошқа маълумотларни етказиб бериб туриши мумкин.]
Нодавлат нотижорат ташкилотлар фуқароларнинг ихиёрий бирлашмаларидир. Улар сиёсий партиялардан фарқ қилиб, ҳокимиятни эгаллаш, лавозимларга номзодлар кўрсатиш билан шуғулланмайдилар. Лекин улар ҳукумат ва бошқа сиёсий ташкилотларга таъсир қилиш учун ҳаракат қиладилар. Бу соҳадаги фаолият сиёеий ташкилотлар воситасисиз бўлиши лозим. Манфаатлар гуруҳларининг ҳаракат усуллари сиёсий органларни ишонтириш, маслаҳат бериш, жамоатчилик фикрини шакллантириш, сиёсий арбобларга ижтимоий гуруҳларнинг эҳтиёжларини етказиш, ўз манфаатларини қондириш учун ташкилий тадбирлар ўтказиш билан чегараланади.
Шунингдек, сиёсий партиялар фаолиятининг муҳим хусусиятларини таҳлил қилиш нодавлат нотижорат ташкилотлар, гуруҳлар, турли бирлашмалар, ташкилотларнинг фаолияти ва ҳаракат доирасини ўрганмай туриб, амалга ошмайди. Лекин классик демократик назарияларда сиёсий гуруҳларнинг мақсадлари маълум бир сиёсий йўлни амалга ошириш учун ҳокмиятни эгаллаш ҳисобланган бўлса, манфаатлар гуруҳларининг мақсади сиёсатга таъсир кўрсатишдан иборатдир, деб ифодаланган. Сиёсий партия асосан турлича сиёсий манфаатлар, кўрсатмалар ва йўналишларга эга бўлган кишиларни бирлаштирса, манфаатлар гуруҳлари кўпроқ ўз аъзолари учун хос бўлган манфаатлар, асосан бир ёки бир неча муаммоларни ҳал қилишга ўз диққат-эътиборини қаратади. Нодавлат нотижорат ташкилотлар самарали рақобат йўлларини ва сиёсий жараёнда оммавий тарзда қатнашиш усулларини шакллантиради. Улар ўз манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда давлатнинг у ёки бу соҳадаги сиёсати ҳаракатларини мувозанатда сақлаб туриш имкониятларига эга бўлади. Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳар бир алоҳида фуқаро (шахс)га, сиёсий етакчига таъсир ўтказа олиш ва унга сиёсатда иштирок этиш имкониятини яратади.
2.Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг функциялари турли-тумандир. Лекин уларнинг асосий функцияларидан бири турли ижтимоий гуруҳлар ва қатламлар манфаатларини артикуляция қилишдир. Манфаатлар гуруҳлари индивидларнинг турли йўналишдаги қарашлар ва фикрларинг бир тизимга келтиради, бирон-бир ташкилотнинг бир қолипга солинган манфаатлар тизими асосида ташкилот ҳаракат дастурининг шаклланишига ёрдам беради. Гуруҳлар аъзоларининг айрим олинган манфаатлари сиёсий жараёнларга манфаатдор гуруҳлар воситасида аниқ, бир тазимга солинган талаблар тарзида татбиқ этилади. Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар кўплаб айрим манфаатларни агрегация қилиш (мунозаралар ва муҳокамалар ёрдамида турли манфаатларни уйғунлаштириш ва улар ўртасида маълум бир муносабатлар тизимини ўрнатиш)ни ҳам амалга оширади. Бу жараёнда энг асосий ва муҳим аҳамият касб этадиган, гуруҳ аъзоларининг кенг қатламлари қарашларини ифода эта оладиган манфаатлар танлаб олинади ва уларни амалда қондиришнинг зарурий чора-тадбирлари кўрилади.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан маълум бир ижтимоий гуруҳнинг турли манфаатлари бир тизимга солиниб, уларнинг кенг жамоатчиликнинг хоҳиш-иродаси сифатида давлат ва ҳукумат органларига етказилиши сиёсий қарорлар қабул қилиш учун муҳим аҳамиятга эгадир. Қолаверса бунда кўплаб манфаатлар гуруҳлари ва ижтимоий қатламлар ўртасида келишув ва мувофиқлашув рўй беради.
Шунингдек, манфаатлар гуруҳлари фаолиятида кенг иштирок этиш унинг аъзолари ҳуқуқий ва сиёсий маданиятларининг шаклланишига, демократик жамият шароитларида жамоат ишларида фаол иштирок этишларини рағбатлантиришга амалий тажриба сифатида катта ёрдам беради.
Нодавлат нотижорат ташкилотдар ичида фақат сиёсий партияларгина сиёсий фаолият билан бевосита шуғулланиши мумкин. Сиёсий партияларнинг давлат билан халқ оммаси ўртасидаги муносабатларида турли ижтимоий қатлам ва гуруҳларнинг сиёсий манфаатларини ва иродаларини ифодалаши муҳим аҳамият касб этади. Сиёсий манфаатлар деб, ижтимоий фаолият субъектларнинг ўз ҳолатини сиёсий кураш воситасида барқарорлаштириш ҳамда яхшилашнинг объектив ва субъектив имкониятларини англашга айтилади. Сиёсий манфаатлар субъектлари асосан ижтимоий қатламлар, индивидлар ва ташкилотлардан иборатдир. Ижтимоий қатламлар синфий, этник, касбий, ҳудудий, демографик, меҳнат жамоаси кўринишларига эга бўлади. Ташкилотлар эса давлат, жамоат бирлашмалари, конфессиялар, ижтимоий ҳаракатлар шаклилига эга бўлади. Сиёсий манфаатлар ҳарактери сиёсий тузумга нисбатан турличадир. Смёсий манфаатлар тузумни ўзгартириш, уни модернизация қилиш, шунингдек, мавжуд тузумни барқарор сақлашга йўналтирилиши мумкин. Ижтимоий тараққиётга нисбатан эса манфаатларнинг ҳарактери прогрессив, реакцион ва мўътадил шаклларда ифодаланади.
Сиёсий манфаатлар ҳарактерини ифодалаш учун одатда сиёсий йўналишларга нисбатан «ультрасўл», «сўл», «сўл мўътадил», «мўътадил», «ўнг мўьтадил», «ўнг ва ультраўнг» тушунчалари ишлатилади. Ташкилотларга нисбатан эса «давлат», «сиёсий партия», «жамоат ташкилотлари», «жамоат ҳаракатлари» ва индивидлар тушунчалари қўлланади.
Ҳозирги даврда АҚШда тадбиркорлар манфаатларини ифода этувчи манфаатлар гуруҳлари уюшмаларга аъзо бўлиб, Мустақил Бизнес Миллий федерациясига бирлашганлар. Германияда эса Немис касаба уюшмаси федерал бирлашмаси, Немис иш берувчилари уюшмаси федерал бирлашмаси, Германия саноатчилари федесрал бипрлашмаси, Солиқ тўловчилар уюшмаси, Демократик олимлар уюшмаси, Немис спорт уюшмаси каби бир қанча манфаатлар гуруҳлари фаолият кўрсатади. Ҳудудай, минтақавий ва федерал даражаларда ҳам ҳунармаадлар, талабалар, врачлар, маданият арбоблари, турли истеъмолчилар уюшмалари ва ташкилотлари фаолият кўрсатади. Германияда 4 — 5 минг атрофида ана шундай бирлашмалар фаолият юритмоқда. Бошқа ривожланган мамлакатларда ҳам манфаатлар гуруҳлари жамиятнинг асосий қисмини ташкил этади. АҚШда 1 млн.дан кўпроқ нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият юритади. Уларда Амермка аҳолисининг 7,8 %и хизмат қилади.
АҚШда айнан жамоат ташкилотлари соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, санъат ва фуқароларни ижтимоий таъминлаш ва муҳофазалаш соҳасида давлатнинг асосий ҳамкори ҳилсобланадилар. Дунёнинг бошқа ривожланган мамлакатлари ҳукуматлари ҳам муҳим иқтисодий, ижтимоий, экологак ва бошқа муаммоларни ҳал этишда жамоат тузилмаларига, биринчи навбатда нодавлат нотижорат ташкилотларига таянадилар. Ривожланган 22 та мамлакатда иш билан банд аҳолининг 4,9 фоизи бевосита нодавлат соҳада меҳнат қиладилар. Бу кўрсаткич Нидерландияда 12,4, Ирландияда 11,5, Бельгияда 10,5, Исроилда 9,2, Австралияда 7,2, Буюк Британияда 6,2 фоизга тенгдир.
Манфаатлар гуруҳлари ҳукуматнинг сиёсий стратегиясини шакллантиришга ҳам катта ҳисса қўшади. Уларнинг сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиши партия аъзоларининг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини оширади ҳамда ички интизомни мустаҳкамлайди. Бунинг сабаби шундаки, одатда манфаатлар гуруҳлари етакчилари у ёки бу партиянинг раҳбар органларида таъсирчан мавқеларни эгаллаб турадилар.
Кейинги ўн йилликлар ичида ижтимоий-сиёсий ҳаётда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва сиёсий партиялар ўртасидаги муносабатларда маълум ўзгаришлар рўй берди. Партиявийликка интилишнинг сусайиши сабабли кўплаб кишилар манфаатлар гуруҳлари томон оға бошладилар. Баъзи сиёсий кузатувчиларнинг фикрича, манфаатлар гуруҳларининг ўсиши шу даражада тезлашдики, бу гуруҳлар энди партиянинг баъзи функцияларини ўз зиммасига олмоқда. Баъзи таъсирчан манфаатлар гуруҳлари эса ўзларининг сиёсий ҳаракат қўмиталарини ташкил этаётганлиги кўзга ташланмоқда. Бу қўмиталарнинг сиёсий ҳаётдаги ўрни ҳам кучайиб бормоқда. Ҳозирги даврда АҚШнинг ўзида шу каби қўмиталарнинг сони тўрт мингдан ортиб кетди.
Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳокимиятга дахлдор мақсадлари, парламент воситасида ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолари фақат партиялар билан ҳамкорликда бажарилиши ёки ҳал бўлиши мумкин. Ўз навбатида, сиёсий партияларнинг ҳам манфаатлар гуруҳларисиз сайлов кампанияларида мувафақиятга эришиши, жамиятни англаши қийин кечади.
Домократик жамиятнинг муҳим белгиларидан бири, бу - кўппартиявийлик билан бир қаторда ўз аъзоларининг юксак сиёсий маданиятига таянган манфаатлар гуруҳларнинг мавжудлиги, уларнинг жамият ва давлатнинг барча институтлари билан ўзаро тенг ҳуқуқлилик асосида фаол муносабатда бўлишидир. Сиёсий партиялар ўз ўрнида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг турли манфаатларини бирлаштиради, ўзида ифода этади. Шу билан бирга, ўз манфаатлари йўлида бу гуруҳлардан фойдаланади ва ҳамкорлик қилади.
3.Ўзбекистонда давлат мустақиллиги эълон қилинган дастлабки йиллардан бошлаб мамлакат президенти И.А.Каримов бошяилигидаги ҳукумат фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш мақсадларидан келиб чиқиб, нодавлат нотижорат ташкилотларини демократик тамойиллар асосида ислоҳ этишга муҳим эътибор бериб келмоқда. Мамлакат президенти И.А.Каримов мамлакат тараққиёти тўғрисида сўзлар экан, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг стратегик мақсадларини қуйидагича ифодалайди: «Пировард мақсадимиз ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демократик ҳуқуқий давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этидан иборатдир».
Мустақиллик давридаги демократик ислоҳотлар нати жаси ўлароқ, 1992 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Олий Мажлис томонидам қабул қилинган барча қонунлар мажмуаси мамлакатимизда демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш орқали фуқаролик жамиятни қуришга қаратилгандир. Айниқса, Иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг VIII сессиясида қабул қилинган «Референдиум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 2-моддасига биноан демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда фуқаролик жамиятини шакллантиришига доир қонун ҳужжатларини такомиллаштиришнинг асосий принциплари қуйидагича ифодаланди:
—қонун устуворлигини, ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд тармоқлари ўртасида мувозанатни, улардан ҳар бирининг ҳақиқий мустақиллигини таьминлаш;
-халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари асосида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатларини таъминлаш;
-сиёсий ҳаётнинг, давлат ва жамият қурилишининг барча жабҳаларини изчил эркинлаштириш;
-нодавлат нотижорат, жамоат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа демократик институтлари янада мустаҳкамланиши ҳамда ривожлантирилиши учун кафолат ва шароитларни таъминлаш;
-фукароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва давлат ҳокимияти марказий органларининг ваколатларини жойлардаги бошқарув органларига босқичма-босқич ўтказиш, ижро этувчи ҳокимият органлари, шу жумладан, мудофаа ва хавфсизликни таъминловчи тузилмалар фаолияти устидан жамоат назорати механизмини шакллантириш ва кучайтириш.
Мустақиллик даврида мамлакатда демократик жамият қуришнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Конституциянинг ғоялари, мақсадлари, руҳи, унинг ҳар бир қоидаси БМТ нинг «Инсон ҳуқуклари умумжаҳон Декларацияси», асрлар мобайнида илғор ва етакчи мамлакатларда шаклланган демократик қадриятлар, миллий давлатчилик, шунингдек, бир неча минг йиллардан буён авдоддан-авлодга мерос бўлиб келаётган миллий ва шарқона давлат ҳамда жамиятни адолатли идора этиш, мамлакатни бошқаришда халқнинг ҳам бевосита иштирок этиши анъаналарини ўзида мужассамл ашти рди.
Миллий мустақилликнинг дастлабки давридаёқ мамлакатда фуқаролик жамиятини қуриш йўлида унинг муҳим институтларидан бири бўлган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг эркин ва мустақил фаолият юритишлари учун ҳуқуқий асослар яратилди. Конституциянинг алоҳида «Жамоат бирлашмалари» деб номланган боби республикада фуқаролик жамияти ва кўппариявийлик тизимини қарор топтириш учун ҳам ҳуқуқий, ҳам амалий жиҳатлардан шарт-шароитлар яратади. Унга биноан жамоат бирлашмаси, касаба уюшмалари, сиёсий партиялар каби тушунчаларга ҳуқуқий аниқликлар киритилди. Энди улар демократик талқинлар асосида таърифлана бошланди. Айниқса, Конституциянинг 58-моддасидаги «Давлат жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларигариоя этилишни таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиши учун тенг ҳўқуқли имкониятлар яратиб боради. Давлат органлари ва мансабдор шахсларини жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, шунингдек, жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди», 34-моддадаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмалари, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Сиёсий партияларда жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек, ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас», деган фуқаролик жамият мустақиллигини таъминлашга доир ҳуқуқий принципнинг эътироф этилиши республикадаги жамият тараққиёти инсоният ҳаётининг бир неча асрлар мобайнида тажрибаларидан ва синовларидан муваффақиятли ўгган фуқаролик жамияти сари интилаётганлигини билдиради. Ўзбекистонда сайлов тизими учун Конституциянинг «Сайлов тизими» деб номланган бобидаги 117-моддага биноан |республика «фуқаролари эркин равишда вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар».
Ҳозирги даврга келиб, Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотлар, жамоат ташкилотлари ва сиёсий партиялар фаолиятнинг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуни (1991 йил февралда қабул қилинган. 1997 й. апрелда эса қўшимча ва ўзгаришлар киритилган), Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолияти кафолатлари тўғрисида»гн Қонуни (1992 й. июль), Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисидаги Қонуни (1996 й. декабрь), Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида» янги таҳрирдаги Қонунн (1999 й. апрель), Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида» ги Қонуни (1999 й. апрель), Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» Янги таҳрирдага Қонуни (1998 й. май) кабилар билан мувофиқлашади.
Олий Мажлис томонидан 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган «Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида» ги Қонунга биноан «Нодавлат нотижорат ташкилоти — жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан иҳтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятнинг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир. Нодавлат нотижорат ташкилоти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий, шунингдек маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш, хайрия фаолиятини амалга ошириш учун ҳамда бошқа ижтимоий фойдали мақсадларда тузилади».
Ўзбекистонда амалдаги қонунчиликка биноан нодавлат нотижорат ташкилотларига қуйидаги ҳуқуқлар берилган:
—ўз аъзолари ва қатнашчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
—ижтимоий ҳаётнинг турли масалаларига доир ташаббуслар билан чиқиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига таклифлар киритиш;
—давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қарорларини ишлаб чиқишда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда иштирок этиш;
—ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш;
—оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш ҳамда белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
—уставда белгиланган вазифаларни бажариш учун тадиркорлик тузилмаларини ташкил этиш;
—ўз рамзий белгиларини таъсис этиш;
—ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан йиғилишлар, конференциялар ўтказиш;
—қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатхоналар очиш ва филиаллар ташкил этиш.
4.Демократик жамият қуришга доир ислоҳотлар сиёсий партияларнинг мустақил ташкилот сифатидаги мақомини оширишга йўналтирилган. 2004 йил декабрда бўлган сайловларда сиёсий партияларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатишнинг тўла ҳуқуқлари берилиши, халқ депутатлари кенгашлари — вакиллик органларидан эса бу каби ҳуқуқнинг олиб қўйилиши партияларнинг жамиятда тутган ўрнини янада юксак кўтаришга қаратилгандир.
Фуқаролик жамиятини шакллантириш омилларидан бири сиёсий майдонда демократик мамлакатларга хос бўлган партиявийлик тизимини қарор топтиришдир. Фақат кўппартиявийликка асосланган ижтимоий-сиёсий муносабатлар мажмуасигина фуқаролик жамиятини қуриш учун қулай шарт-шароитлар яратади. Ҳар бир мамлакатдаги давлат, ҳукумат ва парламентни шакллантиришда сиёсий партияларнинг қандай мавқега эгалиги, бу жараёнлардаги иштирокининг қандай кечиши халқнинг партиявийлик тизими асосида кечган сайловлардаги фаоллик даражаси ҳозирги даврга келиб демократия меъёрларини белгилаб бормоқда.
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида фуқаролик жамиятининг муҳим институти бўлган сиёсий партияларнинг демократик тамойиллар асосида фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган барча ҳуқуқий асослар Конституция ва қонунларда ўз ифодасини топди. Жумладан, «Сиёсий партиялар тўғрисда»ги Қонунда сиёсий партиялар тузиш, уларнинг фаолият кўрсатиш принциплари, партияга аъзолик, сиёсий партия фаолиятининг кафолатлари, устави, рўйхатга олиш, партияларнинг мулкий муносабатларига доир барча ҳуқуқий мақомларнинг мужассамлашгани Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизиминн қарор топтиришнинг кафолатларидан бирига айланди. Мазкур қонунларга биноан сиёсий партиялар фуқароларнинг сиёсий иродалари шаклланишини таъминлаш учун эркинлик ҳукуқига эга бўлдилар, партияларнинг ўзаро ҳуқуқий тенглиги, шунингдек, уларнинг жамият олдидаги масъулияти қонунлаштирилди.
Шунингдек, республикада кўп партиявийлик тизими қарор топиб, сайловларни кўппартиявийлик асосида утказиш оддий бир демократик қадриятга айланди. Давлат ҳокимиятини шакллантиришда сиёсий партиялар ҳамда жамоат бирлашмаларининг таклиф ва истакларини ннобатга олиш ҳам сиёсий ҳаёт тарзига айланиб бормоқда. Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокларини таъминлаш, авж олдириш учун ҳам барча имкониятлар, шарт-шароитлар яратилмокда.
Мамлакатда фуқаролик жамиятига хос бўлган демократик сиёсий тизимнинг ўзига хос хусусиятлари, унинг демократик принциплари, сиёсий тизимни ривожлантириш масалалари Президент И.А.Каримовнинг Биринчи чақириқ Олий Мажлиснинг VI ва XIV сессиялари, Иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг I, VIII ва IX сессияларидаги маърузаларида, шунингдек, «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» номли асарида, унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси (2005 йил 28 январь)да назарий ва концептуал жиҳатлардан асослаб берилди.
Мамлакатда нодавлат нотижорат ташкилотлар мустақиллигини таъминлаш, шунингдек, уларни фуқаролик жамиятининг муҳим институтига айланишини таьминлаш мақсадларида давлатнинг «Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари» концептуал сиёсий дастури қабул қилинди. Унга кўра, авваламбор, ҳокимият ваколатларининг маьлум бир қисмини марказдан маҳаллий ҳокимият органларига ўтказишга қаратилган мавжуд қонун ва ҳуқуқий ҳужжатларни бир тизимга келтириш ва уларга қўшимча тарзда янгиларини ишлаб чиқиш лозим.
Жамият сиёсий тизимини янада зркинлаштириш масалалари мазкур сиёсий дастур қабул қилинганидан кейин янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Жаҳон жомоатчилиги томонидан тан олинган «Ўзбек модели» асосида жамиятни ҳар томонлама ислоҳ этишнинг асосий йўналиши фўқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришга қаратилди. Жамиягнинг сиёсий тизими ижтимоий гуруҳларнинг хилма-хил эҳтиёжлари ва манфаатларини ўзида ифодалашга, уларни ҳаёгта татбиқ этишга қаратилгандир. Ўз ўрнида, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва сиёсий институтлар бевосита ёки билвосита сиёсий ҳокимиятнинг амал қилишига ҳисса қўшади ёки бу жараёнларда иштирок этади. Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти натижасида жамият сиёсий тизими кенгликларида жамиятнинг иқгисодий-ижтимоий, сиёсий ва маънавий ҳаётига мансуб бўлган турли-туман ижтимоий табақалар манфаатлари ўзаро зиддиятлашуви натижасида ривожланиш рўй беради. Шунингдек, бу жараёнлар турли ижтимоий қатлам ва гурҳларнинг тақазо келишуви, ҳамкорлигига имкониятлар яратади.
Ҳозирги ўтиш даври ва демократик мезонлар ҳар бир сиёсий партияни мустшқил институг сифатида ўз ижтимоий базаси бўлган ижтимоий табақалар манфаатлари ва дунёқарашига мос ҳаракат дастурларига эга бўлиши, сиёсий плюрализмни шакллантириб, турлича қарашлар рақобати ва мусобақаси асосида фуқаролик жамияти шаклланиши учун замин тайёрлашини талаб этмоқда.
Мамлакатда фуқародик жамиятининг асоси бўлган демократик институтларни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнларига доир ислоҳотлар ҳам тобора чуқурлашиб бормоқда. Ҳозирги даврда республикада 309та республика аҳамиятига молик жамоат бирлашмалари фаолият кўрсатиб, улардан 64 таси халқаро ташкилотлар мақомига эгадир. Уларнинг 48таси жамғарма, 78таси жамият, 5таси сиёсий партия, 42таси федерация, 16 таси касаба уюшмалари, 2таси ижтимоий ҳаракат, 20таси марказ, 48таси ассоциация, 20таси уюшма, 5таси қўмита, яна 22таси турли номдлрда расмий рўйхатдан ўтганлар. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси. Тошкент шаҳри ва вилоятларда маҳаллий аҳамията эга бўлган 2237та жамоат бирлашмалари фаолият кўрсатмоқда.
Ҳозирги даврга келиб Ўзбекистонда 5 та сиёсий партия фаолият юритмоқда. Мустақилликнинг дастлабки даврида Ўзбекистон Халқ демократик партият, ўтган асрнинг 90-йиллари ўртасида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, аср сўнгида эса «Фидокорлар» миллий домократик партияси ташкил топди. 2003 йилнинг 15 ноябрида эса мулкдорлар ва ўрта ижтимоий қатлам сиёсий қарашларини ифодаловчиси сифатида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал демократик партияси ташкил топди. Ҳозир Олий Мажлисда Ўзбекистон Ҳалқ демократик партиясининг 28 та, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг 10 та. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 11 та, «Фидокорлар» миллий демократик партиясининг эса 18 та депутатдан иборат партия фракциялари мамлакатдаги қонун чиқариш жараёнларида фаол иштирок этмоқда.
Мустақилликнинг дастлабки даврларида Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамғармаси ташкил топди. Ўтган давр ичида «Соғлом авлод учун» халқаро ноҳукумат хайрия жамғармаси, «Экосан» халқаро экология ва саломатлик жамғармаси, Марказий Осиё халқлари маданияти Ассамблеяси. Халқаро Амир Темур жамғармаси, Халқаро Имом Бухорий жамғармаси, «Олтин мерос» жамғармаси, республика «Маьнавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, «Халқ бирлиги» ҳаракати, Ўзбекистон фахрийларини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси (ҳозирда Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси) , Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати. Жамоатчилик фикрини ўрганиш «Ижтимоий фикр» маркази. Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Палатаси, Миллий матбуот маркази, Байналминал маданий маркази, республика «Устоз» жамғармаси (ҳозирда «Истеъдод») каби нодавлат ташкилотлари тузилди. Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси демократик принциплар асосида бутунлай қайтадан ташкил этилди. Шу билан бирга, «Ўзбекистон тадбиркор аёллар уюшмаси», «Аёл ва саломатлик», аёлларнинг «Меҳр» ташкилоти, «Аёллар ресурс маркази», «Аёл ва жамият» институ каби хотин-қизлар муаммоларини ечиш ва улар манфаатларини ифодалайдиган нодавлат ташкилотлар фаолият юритмоқда.
Ўзбекистонда БМТ Ривожланиш Дастурлари асосида унлаб хорижий ташкилотлар фаолият юритмқда. Шунингдек, «Британия Кенгаши», Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё мамлакатлари буйича ваколатхонаси, Фридрих Эберт жамғармаси ваколатхонаси. Таълим ва тиллар ўрганишда ҳамкорлик қилиш бўйича Америка Кенгаши (АКСЕЛС), ЮНЕСКО ваколатхонаси Германиянинг «Гёте институти» Франциянинг «Альянс Франсе» каби яна ўнлаб хорижий мамлакатлар нодавлат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиаллари Ўзбекистоннинг турли соҳаларида кенг фаолият юритмоқда.
«Айни вақтда, имкониятдан фойдаланиб, ноҳукумат, жамоат тузилмаларини шакллантириш жараёнига хос баъзи масалалар хусусида тўхталиб ўтмоқчиман, — деб таъкидлади Президент И.А.Каримов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисида қилган маърузасида. — Шуни ҳам таъкидлашга тўғри келадики, уларнинг айримларининг, аввало, турли ҳомийлик кўмагида тузилган нодавлат нотажорат ташкилотларини текшириш натижалари шуни кўрсатмоқдаки, бундай ташкилотлар фаолияти улар рўйхатдан ўтиш чоғида тақдим этилган низом ва дастурлари доирасидан анчагина четга чиқиб кетмокда ва муайян буюртмага асосланган мақсадларни кўзламоқда.
Табиийки, биз бундай ҳолатлар билан муроса қила олмаймиз. Қонунчилигимизга зид бўлган бу каби лойиҳаларнинг Ўзбекистонда келажаги йўқ эканини айтишга ҳожат бўлмаса керак, деб ўйлайман. Дарҳақиқат, мамлакатни моденизация ва ислоҳ қилиш жараёни ҳар қандай инқилобий ўзгаришлари келмайди.
VII-МАВЗУ: ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИДА
КУЧЛИ ИЖТИМОИЙ ХИМОЯ ВА АДОЛАТ ТАМОЙИЛЛАРИ
Режа:
1. Шарқда ижтимоий адолат тўғрисидаги ғояларнинг шаклланиши.
2. Мустақиллик даврида адолат тушунчасининг янги мазмуни.
3.
Ижтимоий ҳимоя ғоясининг адолат ва демократия
тамойиллари билан боғлиқлиги
1.Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим натижаларидан бири ижтимоий хнмоя сиёсатининг демократик жамиятни барпо этишдаги ўрнини ва аҳамиятининг ортиб бориши билан белгиланмоқда. «Бугунги кунда ижтимоий ҳаёт сохасидаги салбий ҳолатларни бартараф этиб, одамлар турмуш даражасининг кескин пасайиб кетишига йўл қўймасдан, ахолининг химояга мухтож қатлам ва ижтимоий мухофазасини таьминлаган холда, Ўзбекистонда нжтимоий-сиёсий барқарорликни ва фукаролар тотувлигннн сақлаб қолишга муваффақ бўлдик.” Дархақиқат, бозор муносабатларига ўтиш даврида мамлакатимизда кучли ижтимоий химоя тизими шакллантирилди ва Ҳозирда уни такомиллаштириш мухим масала бўлиб қолмоқда. Бугунги кунда ижтимоий сиёсатни амалга оширишда сифат жиҳатдан янги босқичга ўтиш эхтиёжи пайдо бўлди. Шу муносабат билан ахолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг замонавий тизими шакллантирилмоқда.
«Адолат» тушунчасининг қолиб чиқиши (социогенези) тўғрисидаги таълимотни буюк аждодимиз Абу Нacp Форобий ҳам яратишга уринган. Буюк мутафаккир адолат ғоясини жамиятнинг асосий даврларига татбиқан қараб чиққан. Бунда у инсоният жамиятининг келиб чикишида табиий эхтиёжлар ётишини, бу эхтиёжларни уйғунлаштириш эса адолат туйғусини шакллантиришини таъкидлаган эди. Шарқ мутафаккири Конфуцийнинг ғояларини давом эттирган ҳолда Форобий «адолат» тушунчаси инсониятнинг маърифий даврига тўғри келганлигини таъкидлайди. Бу даврда хусусий мулк ўрнатилади ва у кишиларнинг ўзаро тенгсизлигини келтириб чиқаради. Шуниси мухимки, тенг тақсимлашни ифодалаган адолат тушуунчаси энди мулк таъснрида тенгснзликни ифода эта бошладн. Бу тушунчанинг ўзи xycycий мулкни ўрнатишда иштирок этади.
Демак, адолат тўғрисидаги тасаввурлар инсониятнинг оддий эгалитаризм, яъни барча баравар бўлган холдаги даражасидан юқори кўтарила бориши натижасида янада тўлароқ шакллана борган. Тенглаштирувчи қоида бўлган, зўрликни акс зўрлик билаи мувофиқлаштирувчи восита сифатида даъволар тенглигини ўрнатиб келган «адолат» тушунчаси xycycий мулкка асосланган жамиятда янгича мазмун касб эта бошлаган. Энди жамият ижтимоий муносабатларни мувозанатга келтиришнинг янги тизимига муҳтожлик сеза бошлади. Юз берган улкан ижтимоий ўзгаришлар кишилар онгида, дунёқарашида, сиёсий ҳуқуқий фикрда, ахлоқий нормаларда ижтимоий адолат ғоясининг узил-кесил шаклланишига олиб келган. Бу ҳақда Шарқнинг бошқа бир мутафаккири — Абу Али иби Сино кизиқарли фикрлдарни баён қилган. Унинг фикрича, ўзаро боғлиқлик ва алмашув жараёнида инсонлар бир-бирларини кандайдир муҳтожликдан холи этадилар. Бунинг учун инсонлар ўртасида ўзаро келишув зарур булиб, бу келишув туфайли адолат қоидалари ва қонунлари ўрнатилади.
Ижтимоий ҳаётда адолатпарварликни катъий туриб ҳимоя қилган таълимотлардан бири тасаввуф фалсафасидир. Тасаввиуф намоёндалари бошқа Шарқ мутафаккирлари сингари ўз умидларини маърифатли ва oдил шоҳга боғлайдилар, у орқали барча ижтимоий иллатларни бартараф этиш мумкин, деб ҳисоблайдилар.
Тасаввуф намоёндалари ҳоким ва халқ, шоҳ ва салтанат муносабатларида донолик билан адолатли иш тутиш, давлатни адолатли қонунлар орқали бошқариш, қабул килинаётган тадбирларнинг халқ томонидан қўлланиши каби ижтимоий муаммоларни кўтаради, бу халқпарвар тузум идеалларини улуғлаштирди.
Тасаввуфнинг кўпгина намоёндалари шохлар, хокимлар, амалдорлардан адолатни кутиб ўтирмай, ўз амалий фаолиятларида унга амал қилиш билан ўрнак бўлганлар. Хасан Басрий, Абдулла Ансорий, Абдулхасан Ҳарақоний, Бахоуддин Нақшбанд, Абдурахмон Жомий, Алишер Навоий, Хўжа Ахрор Валий, Махдуми Аъзам Косоний купинча шоҳ ва хокимлар адолатсизликларига қарши чиқиб, мазлумларни дадил химоя қилганлар, хақиқат учун курашганлар
Шарқ мутафаккирлари адолатни асослашда лирик-руҳий, маьнавий-ахлоқнй жиҳатдан ёндашганлар. Зеро, шарқона жамиятларда азалдан адолат тушунчасига ҳамохапг тарзда «хақ», “меъёр”. “ҳақиқат”. «бурч» тушунчалари ҳам қадрлаииб келинган. Шунингдек, жамоа манфаати, оиладан тартиб-интизом. эътиқод ва маьнавийлик юқорн бахоланган.
Ғарб мутафаккнрлари эса кўпроқ хукукни, амалий, куидалпк ҳаёт муаммолари нуқтаи назаридан фикр юриттаилар. Шунинг учуи ҳам Шарқдагндан анча фарқли тарзда “эркинлик”, «тенг ҳуқуқлилик», «эрк” гушуичаларига кўпроқ даражада аҳамият берилгаи. Шу билан бирга индивидуализм. индивиднинг тартиб-имтизоми, ҳуқуқ адолатга олиб борувчн воситалap сифачпда қадрланади, маънавийликдап ҳам кўра рационализм мустахкам ўринга эга бўлган.
2.Президент И.А.Каримов таькидлаганидек, биз шунчаки демократик давлат эмас, балки адолатли демократик давлат қуришга интиляпмиз. Адолатга интилиш — халқимиз маънавий-руҳий дунёсига хос энг мухим хусусият. Адолатпарварлик ғояси бутун иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар тизимига сингиб кетиши, нжтимоий кўмаклашув механизмида ўз аксини топиши керак. Дарҳакикат, Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат ва бозор нктисодиётига асосланган фуқаролик жамиятини барпо этишда адолат омили мухим ўрин тутади. Шy маънода адолат тушунчаси, унинг эркинлик, демократия ва барқарор тараққиёт ғоялари билан муштарак жиҳатлари бугунги кунда ҳам замонавий мазмун касб этмоқда.
Лекин тарихан оладиган бўлсак, ижтимоий адолат ғояси инсониятнинг бутун тарихи орқали ўтиб келган. Шу билан бирга жамиятни адолатли ташкил этиш opзуси ва унинг ҳаётдаги хаққоний мавжудлиги ўртасида доимо зиддият булиб келган. Шунга қарамай уни “нақд қилиб қўйишга” ypиниш тўхтамаган. Шу нуқтаи назардан инсоният цивилизациясининг бутун тарихи ижтимоий адолатни кенгайтириш тарихи ҳамдир. Албатта, Шарқ ва Ғарб жамиятларидаги бу каби қадриятлар бир-бирига зид эмас, улар ўзаро уйғунликда умуминсоний қадрият даражасида жамият ҳаётида ижтимоий адолат коидаларининг барқapop бўлишига хизмат қилади. lllapқ ва Ғарб анъаналарида асрлар давомида шаклланиб келган бу каби тушунчалар ҳамда қадриятларнинг мусттақиллик даврида жамиятимизда умуминсоний ғоялар сифатида қайта шаклланиши шу жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Зеро, бу жамиятимизда инсонпарварлик, бирдамлик, инсон эрки ҳамда масьулиятини манфаатлар уйғунлиги, қонун руҳи ва демократия қадриятлари асосида амалга оширишга, шу тариқа ижтлмоий адолатни мустахкамлашга хизмат қилади. Умуман, мустақиллик даврида одамларини онгида ижтимоий адолатнинг янгича тушунчаси шаклланиши мамлакатимиз келажаги ва ислоҳотлар муваффақият гаровига айланмоқда. Адолатли жамият қуриш ҳақидаги умуминсоний орзулар ва карашларни янги жамият барпо этиш манфаатларига бўйсундириш муҳим амалий масала бўлиб турибди. Биз барпо этаётган жамият инсоннарвар бўлмоғи зарур. Бунда демократик моделларни кўр-кўрона кўчириб олмасдан, балки илғор демократик жамиятлар тажрибасини танқидий ўрганиш асосида фуқаролик жамиятиии қуриш яҳтиёжларига хизмат қилдириш талаб этилади.
Аҳолининг ёрдамга энг муҳтож қатлами — болалар, ёлғиз қариялар, ногиронларга нжтимоий ёрдам кўрсатнш ва уларни қўллаб-қувватлаш ишларини аниқ мўлжалли тарзда амалга ошириш зарур. Шу боис, ислоҳотларнинг Ҳозирги босқичида ижтпмонй ёрдам тизимини такомиллаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг таъсирчан механизмини шакллантириш давом эттирилмоқда. Муайян модднй ёрдам аниқ онлаларга етнб бориши, жамиятнинг ижтнмоий заиф қатламларига мўлжалланган табақалаштирилган ёрдам бўлиши ва ҳақиқатан ҳам бундай ёрдамсиз кун кечиролмайдиганларга бориб тегиши лозимлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.
Ҳозирги пайтда аҳолининг ижтнмоий заиф қатламларига давлат томонидан шунчаки моддий ёрдам кўрсатишгина эмас, балки жамият аъзоларининг аксарият қисмини эҳтиёж ва манфаатларини қондириш, рўёбга чиқаришда аввало, уларнинг ўз ташаббуси, интилиши ва маъсулиятини кучайтириш асосидаги ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш вақти етди. Айнан шу маънода ижтимоий соҳада амал қилиб қолаёттан устувор тамойиллар, хусусан, қонун устуворлиги, ислоҳотларни босқичма-босқич жорий этиш, кучли ижтимоий сиёсат каби тамойиллар ижтимоий ҳимоя тизиминн ривожлантиришда муҳим амалий аҳамият касб этади.
Ҳар қандай демократпк жамият маълум маънода ижтимоий асосларни бирламчи манба спҳифатида қабул қиладп. Ижтимоий асослари бўлмаган жамият ўз тараққиётнда собит бўла олмайди. Шу маънода, демократик жамият тараққиёти учун кучли нжтимоий ҳимоя ва адолат тамойиллари мухимддир.
Умумий маънода ижтимоий ҳимоя демократик ҳуқуқий давлат томонидан фуқаролар, турли жамоаларнинг ҳуқуқларини таъмиилаш билан четланиб қолмай, улардан амалда фойдаланишни кафолатлаш, амалга ошириш учун барча шарт-шароитларни яратиб беришни англатади. Яъни, ннсонлар давлат учун эмас, давлат халқ учун хизмат қилади, бу инсон ва унинг қадр-қимматига ҳурмат деб баҳоланади.
3.«Ижтимоий ҳимоя», «ижтимоий адолат» тушунчаларининг шаклланиб боришн инсониятнинг демократик тафаккури билан боғлиқдир. Хусусан, Абу Наср Форобийнинг «Фозил одамлар шаҳри» асарида нфодаланган фозил жамият ғояси бугунги кундаги демок-ратик жамият концепциясига ҳамоҳангдир.
Форобийнинг фозил жамият концепциясига кўра, бахт-саодатга интилувчи жамиятда қонун устувор бўлиб, бутун ижтимоий ҳаёт ана шу устувор тамойил асосида тузилади. Шу маънода, фозил жамиятда, аввало, эркинлик мавжуд бўлади. Унда адолат, эркинлик ва тенглик тушунчалари кун тартибида бўлиб, бу меъёрлар фозил жамиятнинг асоси бўлади. Шу билан бирга, Форобий фикрнча, жамият давлат билан кучлидир. У етуклашгани сайин ўз аъзоларини ҳимояга ола боради. Шуни ҳам алохида айтиш ксраккп, агар ўтмиш мутафаккирлари ижтимоий кафолатланиш учун иисон фаоллиги масаласини илгари сургаи бўлсалар, Форобий қарашларида инсонни ижтимоий кафолатлашда жамнятнинг роли алоҳида уқтнрила бошланди. Демак, жамнят ҳам хнмоя воснтаси бўлишига маъсул, деган ғоя илгари сурилган.
Ўзбекистонда кучли ижтимонй ҳимоя муаммоларн сиёсат даражасига кўтарилди. Бунинг учун эса даставвал қонунлар тизимн яратилди, кескнн табақаланишдан холи бўлган мулкдорлар синфи шакллантирила бошланди, шу асосда иқтисодий тараққиёт ннсон манфаатларига йўналтирилаяпти. Бир сўз билан айтганда, «давлатнинг ижтимоий тизими билаи халқ эҳтнёжлари ўртасидаги жарлик» бартараф этилди. Шу билан бнрга, бугунги кунда мамлакатимизда инсоннинг жамиятдаги ўрнини англаши, ўзини-ўзи тарбиялай олиши ва ўзини-ўзи тараққий эттира олишига масъулиятнинг кучайиб бориши ижтимоий ҳимоя тнзимини амалий жиҳатдан мустаҳкамлашга кўмаклашиши зарур.
Демократик жамиятнинг моҳияти шундаки, адолат ва ҳақиқат ғояси ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олади. Жамиятда мулкий жараёнларнинг объектив ўзгариши юз бераётган бир пайтда жамиятнинг кескин табақалашишига, яъни ошнб-тошиб кетган бойвачару камбағал кашшоқларга бўлиниб кетишига йўл қўйилмайди. Шу маьнода, нжтимоий ҳимоя, муҳофазага мухтожларни давлат химоясига олишдир. Шу билан бирга, ижтимоий химоя инсоннинг жамиятдаги муносиб ўрнини белгиловчи ва фаоллигининг юксалишини таъминловчи асосий кўрсаткичдан бирига айланади.
XXI аср бошларида демократик тамойилларнинг устувор келнши кўзга ташланади. Ижтимоий ҳимоя тизими ҳам ҳозирги замон давлачилигининг ўзига хос демократлашувндаги асосий оммиллардан бири бўлиб хизмат қилмоқда. Жамнятнинг кам гаъминланган табақаларини ижтимоий химоя қилиш тамойили ҳозирги замон тараққиёт концепциясида янгича йўиалишдир. Маълумкн, ҳатто барқарор демократик тараққиётга эришган бугунги Европа мамлакатлари ҳам ўз вақтида бундай амалиётни четлаб ўтган эдилар. Ўзбекистонда ана ушбу тамойилни амалга ошириш учун ҳукумат дастурлари ишлаб чиқилди ва амалга оширилди. Бу нслоҳотларнн янада кенгайтириш учуи зарур зди. Ҳозирда, айтиш мумкинки, Ўзбекистон ижтимоий сиёсатида ана шу аниқ натижага эришилди. Бу реал йўналишга эга бўлган амалий босқнчдир. Ижтимоий ислоҳотлар концепцияси жамиятда барқарорлик ва хавфсизлик тнзимининг мустаҳкамланишига қаратнлди. Натнжада, Ўзбекистон ижтимоий сиёсатида барқарор ўзгаришларга эришилди. Жаҳон экспертларининг хулосаларига кўра, айнан ушбу концепция Ўзбекистоннинг ижтимоий тараққиёт босқичига киришига асос бўлди. Хусусан, яқинда БМТнинг ЮНИСЕФ ташкилоти томонидан турли давлатларнинг ижтимоий ривожланиш бўйича эълон қилган қиёсий тадқиқот иатижалари ҳам фикриМИЗНП тасдиқлайди.
Ўзбекистонда юрнтилаёттан ижтимоий сиёсатдаги ўзгаинш жамият табақаларининг манфаатларини ҳнмоя қилишда амалий аҳамият касб этиши зарур. Айнан ушбу ижтимоий талаб бажарилсагина, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кучли ижтпмоий сиёсатнинг асосларидан бири — ижтнмоий тотувлнк шаклланади.
Ижтнмоий тотувлик устувор бўлган жамиятдагина кучли ижтимоий еиёсат юритиш учун имконият яратиладп. Аммо ижтимоий тотувлик ўз-ўзидан кешб чиқмайди. Зеро, ҳар қандай жамиятда турли ижтимоий тафовутларнинг бўлиши табиий ҳолдир. Мутахассислар фикрича, бу ижтимоий тафовутлар қуйидаги гуруҳлар ўртасида маълум маънода ижтимоий фарқларнинг мавжудлигида ўз ифодасини топади: бойлар ва камбағаллар орасида; кўп миллатли давлатларда аҳолининг этинк гуруҳлари орасида; аҳолининг диний гуруҳлари орасида; марказ ва минтақалар ораеида; эркаклар ва аёллар орасида; турли авлодларга мансуб одамлар орасида.
Бу тафовутлар Ўзбекистон жалмиятпҳида ҳам кўзга ташланади. Шу сабаблн, имкон кадар айтиб ўтилган тафовутлар кўринишини камайтирш борасида чора-тадбирлар амалга ошириб борилишн ижтимоий сиёсатнинг мақсадларидан биридир.
3.Ўзбекистонда ислохотлар бошланган дастлабки йиллардаёқ, кучли ижтимоий ҳимоя тизимини яратишдан мақсад, инсонга муносиб турмуш ва фаолият шароитларини вужудга келтиришдан иборат, деб белгиланган эди. Мамлакат президснти И.А.Каримов таъкидлаганидек «Ўзбекнгтоннинг ўз янгиланиш ва тараққёт йўлига асос бўлтан эпг муҳим қоидалардан бири базор пқтисодиётига ўтишнинг барча босқичларида олдиндан кучли ижтимоий сёсатни ўтказишдир».
Албатта, ижимоий ҳимоя тизимининг ривожи мамлакат иқтисодиётининг аҳволига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Аввало, нодавлат секторининг муайян даражада тарққий этиши, маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар мавқеининг мустахкамланиши иқтисодий ривожлаииш учун таянч ва асосий манба бўлиб хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида, ижтимоий сиёсатни реал амалга ошири учун замин яратади, ижтнмоий химоя тизимининг янада такомилашиб, замон талабнга мос бўлиб боришига олиб келади. Бу ҳол Ўзбекистон ижтимоий сиёсатини тадрижий шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Гап шундаки. ижтимоий ҳимоянинг давлат сиёсатидаги ўрни ғоят муҳимдир. Бунинг бир қанча сабаблари бор.
Биринчидан, Ўзбекистон аграр мамлакат бўлиб, унинг кўпгина ҳудудларида ишлаб чиқаришнинг технологиялашуви эндигина оёққа турмоқда;
Иккинчидаи, мамлакат аҳолисинннг 65 фоизи қишлоқда яшайди. Аграр соҳанинг яхши ривожланмаганлиги аҳолининг бу қисми орасида ҳимояга муҳтож оилаларнинг кўплигига сабаб бўлади. Бу эса ўз навбатида уларни ижтимоий ҳимоялаш вазифасини қўяди.
Учинчидан, мамлакат аҳолиси орасида ёшлар катта салмоққа эга, бу эса ёшларни ижтимоий ҳимоя тизнми орқали мухофаза қилишни талаб этади.
Ижтимоий адолатнинг моҳияти ҳар бир шахс ўз қобилияти ва имкониятларини намоён қила олнши учуи тўлнқ имкониятлар яратиш, бунда уларнниг фаровон турмуш кечиришларига эришиш жараёнида тўлиқ намоён бўлади. Кишиларнинг жамиятдан олаётган улушлари (иш хаки, даромадлари, мукофотлари, унвону мансаблари) уларнинг жамият ривожига қўшаётган ҳиссаларига (меҳнати, қобилияти, заковати, алоҳида хизматлари, сармояси ва х.к.) мос келиши шу маънода инсон ривожи имкониятларига боғлиқ.
Албатта инсон фақат нон билан тирик эмас. Инсон тараққиётини ҳаёт даражасигина эмас, ҳаёт сифати ҳам белгилайди. Ҳаёт сифати эса инсон яшайдиган, меҳнат қиладиган ва бўш вақтини ўтказадиган соҳаларда шаклланади. Ижтимоий инфраструктура инсон ҳаётида кучли таъсирга эга. Соғлиқни сақлаш шундай соҳалардан биридир. Мустақилликнинг дастлабки давридан бошлаб Президентимиз ташаббуси билан «Соғлом авлод учун» умумхалқ ҳаракати бошлангам эди. Соғлом ва баркамол авлод учун кураш мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилди ва ўзининг натижаларини бера бошлади.
2003 йилда кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг бажарилиши, академик лицсй ва касб-ҳунар коллежлар моддий техника базасини маблағ билан таъминлаш ва ривожлантириш Дастури доирасида 133,9 млрд. сўм маблағ сарфланиб. 5,2 минг ўқувчига мўлжалланган ўнлаб академик лицейлар, ўқувчиларга мўлжалланган ётоқхоналар, 86,6 минг ўқувчига мўлжалланган 114 та касб-ҳунар коллежлари қурилди. Бутунги кунда уларда ёшлар таълим ва тарбия олишмоқда.
Инсоннинг жамиятга фойда келтириши кўп жиҳатдан унинг ҳаёти қандай таъминланганлигига боғлик. Даставвал. ҳар бир оила ўз турар жойига эга бўлиши керак. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, қишлоқ жойларни газлаштириш каби мураккаб муаммоларнинг ҳал қилиб борилиши ҳам инсонга муносиб ҳаётни таъминлашга қаратилгандир.
Нархларни эркинлаштириш, савдо тизими ва маиший хизмат соҳасининг бир маромда хусусийлаштириб борилиши ҳам инсон манфаатларига зид келмайдиган тарзда амалга оширилиши лозим. Истеьмол молларининг кўпини ўзимизда етиштиришни таъминлаш учун маҳаллий ишбилармонларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, янги иш ўринларини ташкил этиш, қишлоқ жойларда савдо шахобчалари ва маиший хизмат муассасаларини кўплаб барпо этиш ана шу мақсадларга олиб борадиган йўлдир. Ўзбекистонда хусусийлаштириш жараёнларининг бориши ва хўжалик юритувчи субъектларининг мулкчилик шакллари бўйича таркиби, истеъмол молларини ишлаб чиқариш соҳасидаги ўзгаришлар ана шундай йўналишга эга.
Ҳозирги замонда аҳолини нжтимоий ҳимоя қилишнинг қатор моделлари мавжуд. Улардан бири Скандинавия мамлакатларида (Финляндия, Швеция) қўлланилаётган социал-демократик модел бўлиб, бундай моделга кўра давлат ижтимоий ҳимоянинг барча масъулиятини ўз зиммасига олади.
Неолиберал моделга кўра эса (АҚШ) ижтимоий ҳимоянинг аксарият қисмнни тадбиркорлар ва касаба уюшмалари бажарадилар. Неоконсерватив моделга кўра (Германия) ижтимоий ҳимоя давлат кафолатлари жавобгарлигида хусусий тадбиркорлар ва давлат федерал бюджети асосида олиб борилади.
Ўзбекистонда ижтимоий таъминот асосан давлат бюджети ҳисобидан ташкил этилган бўлиб, бу тизим қатор ривожланган чет эл давлатларининг ижтимоий тизимидан колишмайди.
Давлат томонидан амалга оширилаётган ижтимоий ёрдамдан ташқари республикамизда норасмий ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг анъанавий қадрият турлари ҳам мавжудки, уларнинг негизини қариндошчилик, қўшничилик, маҳаллачилик, ёру биродарчилик ёрдамлари, яъни халқимизнинг миллий урф-одатлари ташкил этади. Маҳаллий идоралар, корхоналар, жамоа ва хўжаликлар ҳамда бошқа тадбиркорлик ташкилотларидан фуқаролар пенсиясига қўшиб берилаётган қўшимчалар, муҳтожларга кўрсатилаёттан оталиқ ёрдамлари, байрам ва хайит кунлари беморларни зиёрат қилиш, турли хайр-эҳсонлар ҳам миллий урф-одатларимизнинг замонавий кўринишларидир. Булардан ташқари, ижтимоий ёрдам кўрсатишда нодавлат жамоат бирлашмалари ва хайрия ташкилотлари ҳам иштирок этмоқда.
Албатта, муаммолар ҳам мавжуд. Жаҳон тажрибаси билан қиёслаганда, аввало, меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қиладиган нодавлат ташкилотлар фаолиятини қайта кўриб чиқиш лозим. Хусусан, касаба уюшмалари ривожланган мамлакатларда ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш учун корхона эгаларига, иш берувчиларга доимо таьсир ўтказиб келадилар. Бизда эса ҳали бундай тажриба мавжуд эмас. Биринчи навбатда жамоат ташкилотлари, хусусан касаба уюималари фаолиятини тубдан яхшилаш, уларни меҳнаткашлар манфаатларини химоя қилувчи кучга айлантириш бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Кези келганда мамлакатимизнинг ижтимоий ҳимоя тизими ривожини умумий тарзда қараб ўтиш ўринлидир. Маълумки, 1991 йилда собиқ тоталитар тузум инқирозга учрагач, унинг ўрнида вужудга келган янги мустақил мамлакатлар демократияга асосланган жамият барпо этишда турли йўлларни танладилар.
Биринчиси, Европа ва Америка давлатлари тажрибасида синаб кўрилган “фалаж қилиб даволаш” йўли эди. Кўпгина мамлакатлар ушбу “тезкор” йўлни танладилар. Бу мамлакатларда мустаҳкам қонунлар мажмуи ишлаб чиқилмасданоқ, жамиятни кескин тарзда демократлаштиришга ўтилди. Оқибатда, бу ўз навбатида кўплаб мураккаб муаммоларни келтириб чиқарди.
Иккинчи йўл — жамиятни босқичма-босқич ислоҳ қилиб бориш йўли бўлиб, бунда Ўзбекистон ташаббускор бўлди. Ўзбекистонда аввал қонунлар мажмуи яратилди, сўнг бозор инфраструктураси тизимини шакллантиришга эътибор қаратилди ва иқтисодиётни ислоҳ қилишга киришилди. Натижада, жамият кескин ижтимоий ларзаларни четлаб ўтди. Бу, биринчи навбатда, ижтимоий ҳимоя тизимига ҳам тегишли эди. Айтайлик, 1992 йилда мамлакатда ижтимоий-иқтисодий аҳвол танг ҳолатда эди. Шундай шароитда кам таъминланган фуқаролар давлат томонидан ижтимоий мухофаза қилиниши зарурлиги қатьий белгилаб қўйилди. Бу сиёсат давлатнинг ислоҳотчилик ролига таянган ҳолда амалга оширилди. Шу тариқа бозор иқтисодиётига ўтишда давлат назоратининг бўлиши ижобий натижа.лар берди.
Биринчи босқич. Нархлар ислоҳоти ва нархларнинг эркинлаштириш. (1992 йил 10 январдан бошлаб).
Иккинчи босқич. Республиканинг ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиши. (1992 — 1994 йиллар).
Ўз ўрнида демократиянинг шарқона шакли хусусида фикр билдириб ўтиш лозим. Яхши биламизки, Шарқ қадриятлари “инқилобий сакраш”дан кўра тадрижийликни устун билади. Шу сабабдан, азалдан Шарқ жамиятларида иқтисодий-ижтимоий, сиёсий ўпиришлар нисбатан кам. Ўзбекистонда жамиятни демократлаштириш жараёни Шарқ ва Ғарб демократия тамойиллари ўзаро уйғунлаштирилган ҳолда амалга оширилиши сабабли ҳам, тараққиётда босқичма-босқичлик, ҳаракатда эса қонун устуворлиги асосий хусусият касб этди ва ҳозир ҳам шундай бўлиб қолмоқда.
Тан олиш керакки, Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини амалга ошириш учун шунчаки қулай шароит йўқ эди. Шунга кўра, 1994 йил 24 августда “Кам таъминланган онлаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид тадбирлар тўғрисида” Президснт Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, 1994 йил октябрдан аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизими такомиллаштирилди. Негаки, илгари фақат республика бюджети йўли билангина 30 та турли соҳа ва йўналишлар бўйлаб ижтимоий ҳимоя амалга ошириларди. Бундги ҳолат маблағларнинг сочилиб кетишига олиб келди. Натижада юқоридаги Президент Фармонига биноан 1994 йилда ижтимоий ҳимоянинг асоссиз тенглаштириш тизимидан аниқ мақсадли ва аҳолининг аниқ табақаларини қамраб оладиган тизимга ўтилди. Бу тизим бугунги кунга қадар ўзини оқламоқда. Ана шу Фармонга мувофиқ ёшларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида ўқув юртлари талабаларининг стипендиялари мунтазам равишда ошириб борилмоқда. Зеро, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги аҳоли сони жиҳатидан энг йирик мамлакат бўлиб, саноат ва макроиқтисодиёт тизими бир ёқлама хусусиятга эга эди. Бу мураккаблик жамлят тараққиётига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмаса-да, маълум маънода ундан четлаб ўтишга муваффақ бўлинди. Ўзбекистондаги ер усти ва ер ости бойликлари, салоҳият бунга имкон берди. Ундан унумли фойда-ланилди. Шуниси ҳам эътиборлики, жамиятни демократлаштириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш ўзаро боғлиқ жараён сифатида ривожланди.
Лекин Ўзбекнстонда ижтимоий ўзини-ўзи ҳимоялаш тизими батамом йўлга тушиб кетган эмас. Боқимандалик кайфиятидан ижтимоий ҳимоя истеъмолчилари ҳам қутулишлари лозим. Фуқаролар эндиликда ўзини ўзи таъминлаш усулига ўтишлари керак. Ўзбекистонда хусусий мулкчиликнинг қарор топиши бу соҳада қатъий ўзгаришлар бўлишига олиб келиши зарур. Шуниси ҳам муҳимки, ижтимоий ҳимояни доимий жараён сифатида тушунмаслик лозим. Акс ҳолда боқимандалик кайфияти баттар кучайиши мумкин. Ижтимоий ҳимоя айрим фуқаролар учун имконият, холос. Ҳар қандан шароитда ижтимоий ёрдам жамият аъзолари учун имтиёзга айланмаслиги лозим. Бу ўринда жамиятнинг ўзини-ўзи ижтимоий ҳимоялаш тизимига ўта боришини таъминлаш учун ушбу тадбирларни амалга ошириш лозим:
-нодавлат, ноҳукумат ташкилотлар, жамғармалар, уюшмалар ва турли шаклдаги мулк эгаси бўлган ташкилотларнинг моддий аҳволини яхшллашни қўллаб-қувватлаш;
-барча турдаги корхоналар, муассасалар ва уюшмаларни замон талабига жавоб берадиган ходимлар ва айниқса ҳуқуқшунос, психолог ва социолог мутахассислар билан таъминлашга алоҳида эътибор бериш лозим;
-номи зикр этилган муассасаларнинг хорижий турдош муассасалар билан ҳамкорлигини йўлга қўйишда кўмаклашиш. Улар ўз йўналишларида зарур тажриба орттиришлари талаб этилади;
-ижтимоий ҳимоя тизимида иқтисодий мухофазаланишни аста-секин ижтимоий фондлар зиммасига ўтказа бориш зарур. Бундай ҳолатда одамларни ижтимоий муҳофазалашнинг таъсирчан воситаси юзага келади;
-ижтимоий муҳофазалашда боқимандалик, масъулиятсизлик, бефарқлик сингари иллатларга барҳам берувчи таъсирчан восита ва усулларни қидириб топиш ҳамда ҳаётга жорий эта бориш талаб этилади.
Шуни айтиб ўтиш зарурки, ҳар қандай жамият ижтимоий муҳофаза тизимида ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Мустақилликка эришилгандан сўнг орадан ўн уч йил ўтди. Ўзбекистонда нафақат моддий фаровонлик, жамиятнинг демократлашуви каби муҳим жараёнлар кучли ижтимоий ҳимоя тизими механизми яратилган тақдирдагина маъно-мазмунга эга бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда барпо этилаётган демократик жамиятда асосий бойлик инсон бўлиб қолади. Ўтказилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ҳам шу билан боғлиқ. Бу ҳақда Президент И. А. Каримов шундай таъкидлайди: “Бизнинг асосий бойлигимиз, ривожланган давлат тузишга олиб борадиган йўлдаги асосий таянчимиз инсондир. Юксак малакали ва юксак маънавиятли инсондир”. Лекин шуниси ҳам борки, ислоҳотлар даврида ижтимоий гуруҳларнинг ҳам ўрни муҳим аҳамият касб этади. Демократик жамият қуриш шароитида ўрта мулкдорлар қатлами катта сахмоққа эга бўлади. Ўрта синф демократик жамиятни ривожлантиришда ва унинг ижтимоий-сиёсий барқарорлигини таъминлашда асосий кучга айланади. Зеро, давлат бундай шароитда кучли мувофиқлаштирувчи кучга эга бўлади, ўрта синф эса жамият тараққиётини технологик, техник, илмий ва маънавий таъминловчи омил сифатида намоён бўлади.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, Ўзбекистонда ислоҳотлар муқаррарлигнинг ғоят муҳим шарти бўлмиш ахолини ижтимоий ҳимоя қилиш узлуксиз устувор йўналиш ҳисобланади. Бу ҳолат, ўз навбатида, қуйидаги омилларни белгилаб беради:
кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати истиқлол ва тараққиёт йўлига ишончни мустаҳкамлайди, бу ишонч эса аниқ модднй замин асосида ҳосил бўлади;
кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати энг
аввало инсон учун муносиб турмуш ва
фаолият шароитларнни яратади. XXI аср
бошида дунё тараққиётида муносиб турмуш
даражаси инсон омилининг етук шарти
бўлиб қолаётганлиги эътиборга олинса, мамлакатимизда бу масалани
ҳал этишда ижтимоий
ҳимоялашдан унумли фойдаланиш
масаласи нечоғли
аҳамиятли экани аён бўлади;
кучли ижтамоий ҳимоя сиёсати
фуқароларнинг ислоҳотларнинг изчил кечишидан манфаатдорлигини ошиб боришини таъминлайди ва бу янгаланиш
жараёнининг
орқага
қайтишига имкон бермайдиган ижтимоий таянч бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистонда аҳолининг кам таъминланган табақаларига, болалар, қариялар, ногиронларни, шунингдек соғлиқни сақлаш, таълим, фан, маданият ва санъат соҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати ўзининг муайян тажрибаларига эга бўлди. Маънавий, тарихий ва маданий қадриятлар, аҳолининг ахлоқий ҳолати, ёш авлодни тарбиялаш вазифалари долзарб бўлган Ўзбекнстон учун бу ҳолат катга аҳамлятга эга. Бу тажриба фуқароларнинг сиёсий фаоллигини янада ошириш, меҳнат ресурсларини ижтимоийлаштириш, минтақавий ривожланишни авж олдириш, ижтимоий-сиёсий жараёнларни барқарорлаштириш имконини беради.
Кучли ижтимоий ҳимоялаш сиёсати жамиятда янгича фикрлаш асосларини яратишга қодирлигидан ҳам демократик жамият барпо этишга кўмаклашади. Зсро, жамиятда ижтимоий-сиёсий барқарорлик юзага келгач, фуқаралар фикрлашга, янги замон тартибларини тузишга иштиёқ билан интиладилар. Чунки фикрловчи одам фуқаролик жамиятига таъсир ўтказиш қобилиятини мумкин қадар кўпроқ рўёбга чиқара олган тақдирдагина, кучли бўла олади.
Ўз навбатида ижтимоий соҳанинг аҳволи тўғрисида умумий жаҳон стандартлари нимадан иборат, деган савол туғилади. Мутахассислар фикрича, бу соҳада ҳам бир неча моделлар амал қилади. Уларни умумий тарзда кучли нжтимоий ҳимоя тизимининг айрим элементларини ўзида ифода этувчи скандинавча модел. Назаримизда, ушбу моделларнинг ҳар бири ўз ютуқ ва камчиликларига эга. Уларни республнкамизда шунчаки татбиқ қилиб бўлмаслиги аниқ. Ўзбекистон ижтимоий таъминот соҳасида ўз моделига эга ҳамда у ижтимоий кафолат тизимининг ўзгарувчан хусусиятига мос тарзда такомиллашиб боради.
Ўтиш даврида ижтимоий муаммоларнинг юки ортади. Йўлга тушган карвон каби бу соҳанинг муаммолари ҳам борган сари ортиб боради. Шунинг учун мазкур соҳада юзага келувчи муаммоларнинг ечимини моделлаштириш катта аҳамият касб этади. Бунда энг муҳим муаммолар ривожланиши тенденциялари ўз вақтида аниқланиши катта аҳамиятга эга. Хусусан, Ўзбекистонинг ижтимоий хастида юз бераёттан йирик ўзгаришлар асосидаги муаммоларни ҳал этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш муҳим. Мисол тариқасида ён томонда келтирилган жадвалдан кўринишда бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда ҳозирги кунда ижтимоий таълимот тизимида бошқарув идоралари ҳисобланган I та вазирлик, 12 та вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда 153 та туман ва 36 та шаҳарда ижтимоий таъминот тизимлари мавжуд. Шунингдек, ёлғиз ногиронларга ва қарияларга мўлжалланган ўнлаб интернат уйлари, ногиронлик сабаби ва гуруҳини белгиловчи тиббий-экспсртиза комиссиялари, хусусан, ногиронликни экспсртиза қилиш ва ногиронларнинг мехнат қобилиятини тиклаши бўйича 1 та илмий-текшириш институти фаолият юритмоқда. пенсионерларнинг даволаниши ва дам олишига мўлжалланган бир қанча махсус санаториялар ишлаб турибди.
Кам таъминланган ҳамда кўп болали мухтож оналарга моддий ёрдам тўловларини молиялаштиришнинг асосий манбаи республика ва маҳаллий бюджет воситалари ҳисобланади.
Маълумки, мустақийл тараққиётимизнинг илк давриданоқ инсон — жамият — давлат ўртасидаги ўзаро муносабатнинг оқилона ечмини топиш алоҳида аҳамият касб этди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европа мамлакатлари, Осиёнинг Япония, Жанубий Корея каби давлатлари айнан шу ғоя асосида тараққиёт йўлини белгилаб, тарихан қисқа давр ичида юксак тараққиётта эришгап эдилар. Икки асрлик демократик ривожланиш тарихига эга бўлган АҚШ ҳам инсон манфаатини тараққиётнинг асоси сифатида қабул қилган эди. Маълум бўладики, Ўзбекистон демократик тараққиётнинг жаҳон тажрибасини синчиклаб ўрганди. Ўзбекистонда демократик фуқаролик жамиятни барпо этиш ва унинг таянчи сифатида инсонпарвар тузумни шакллантириш йўлида ислоҳотларни амалга ошириш инсон — жамият — давлат тизимидек кучли уйғунликни талаб этмоқда.
Хуллас, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимининг ўзига хос тажрибаси ва анъаналари тўпланган. Бунда инсон — жамият — давлат муносабатлари. инсон омили юксак мавқеда туради. Шу маънода, Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини замон талабларига мос тарзда такомиллаштириш учун барча имкониятлар мавжуд ва улар мамлакатда демократик жамиятни қуришда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда
VII-МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЖАҲОН ҲАМЖАМИЯТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИДА ДЕМОКРАТИК ТАМОЙИЛЛАРГА АСОСЛАНИШИ
Режа:
1.Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятининг тўлақонли субъектига айланиши
2. Жаҳон ҳамжамиятидаги демократик ўзгаришлар
3.Ўзбекистон Республикасинипг дипломатик алоқаларида демократик тамойиллар
4.Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида эришган ютуқлари
1.Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгандан сўнг ўз ташқи сиёсатига халқаро ҳамжамиятнинг тўлақонли субъекти сифатида амалга ошириш учун реал имкониятларга эга бўлди. Эндиликда ташқи сиёсат мустақил тарзда амалга оширилмоқда.
Жамият ва давлатлар тарихи шуни кўрсатадики, бирон-бир мамлакат бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилмасдан тарақкиётга эришган эмас. Шарқ ва Ғарб мамлакатларини бир-бирига боғлаган Буюк Ипак йўлининг марказида жойлашган Ўзбекистон бир неча асрлардан буён динлар, миллатлар ва маданиятларнинг туташув нуқтаси бўлиб келмоқда.
Айниқса, Амир Темур ҳукмронлиги, Темурийлар даврида дунёдаги йирик давлатлар Самарқанд билан ўз алоқаларини ўрнатганлар. Амир Темурнинг Франция, Англия, Испания кироллари, ўнлаб қўшни давлатларнинг ҳукмдорлари бнлан ёзишмалари ўша даврдаги жўшқин сиёсий, мадалий ва тижорий алоқалардан гувоҳлик беради.
Чор Россияси босқинидан сўнг 130 йилдан ортиқ давом этган мустамлака даври мамлакатимизнинг ташқи алоқаларини узиб қўлди. Хориж билан барча муносабатлар истилочиларнинг назорати ва рухсати билан амалга оширилар эди. Бир пайтлар дунёга донг таратган ўлкамиз чекка бир вилоят даражасига тушириб қўйилди. Советлар даврида эса четга чиқарилган бир-икки дипломат ҳамда вазифаси олий рутбали хорижликларни меҳмон қнлишдан иборат бўлган Ташқи ишлар вазирлигидан бошқа ҳеч нарса йўқ эди.
Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ бевосита мамлакатимиз президенти Ислом Каримов раҳбарлигида ташиқи сиёсатнинг устувор йўналишлари ва асосий тамойиллари белгиланди ҳамда оғишмай амалга оширила бошланди.
Ўзбекистон Республикаеи ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари қуйидагиларадан иборат:
-мафкуравий қарашлардан қатъий назар, ҳамкорлик учун очиқлик, умуминсоний қадриятларга, тинчлик ва хавфсизликни сақлашла содиқлик;
-давлатларнинг суверен тенглиги ва чегаралар дахл сизлигини хурмат қилиш;
-низоларни тинч йўл билан ҳал этиш;
-куч ишлатмаслик ва куч билан таҳдид- қилмаслик;
-инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурматлаш;
-ички миллий қонунлар ва ҳуқуқий нормалардан халқаро ҳууқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари ва нормаларининг устуворлиги;
-тажовузкор ҳарбий блоклар ва уюшмаларга кирмаслик:
-давлатлараро алоқаларда тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик устунлиги;
-ташқи алоқаларни ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама келишувлар асосида ривожлантириш, бир давлат билан яқинлашиш ҳисобига бошқасидан узоқлашмаслик ва бошқалар.
Бу тамойилларга давлатларнинг сувереи тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик каби халқаро ҳуқуқнинг умумэьтироф этилган қондалари асос қилиб олинади.
Давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг Олий Мажлис Иккинчи чақириқ бпринчи сессиясидан маърузасида бошқа соҳалар қатори ташқи сиёсат борасидагн навбатдаги вазифалар ҳам кўрсатиб ўтилди. Жаҳондаги барча мамлакатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қуйиш, етакчи халқаро иқтисодий, молиявий ҳамда инсонпарварлик ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш бундан кейин ҳам устувор йўналиш бўлиб қолиши таъкидланади.
Ўзбекистон Конституцняси «Ўзбекистон Реепубликасн Давлат мусгақиллигп асослари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган конституциявий аньаналарни давом эттиради. Мазкур анъаналарга кўра халқаро ҳуқуқ давлатимиз курилишининг муҳим манбаи бўлиб, Ўзбекистон ўзининг халқаро ҳуқуқ нормаларига содиқлигини конституциявий даражада мустаҳкамлаб, иамойиш этмоқда.
Бу эса ёш мусгақил давлатимизнинг энг нуфузли халқаро ташкилотларга қабул қилинишига имкон берди. Республикамизнинг мустақнл давлат сифатида бошқа давлатлар томонидан дипломатик тан олинишига, халқаро иқтнсодий муносабатларга киришишига йўл очди.
БМТ устави, Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги умумжаҳон декларацияга ва инсон ҳуқуқлари ҳақидаги бошқа халқаро актлар, Хельсинки битимлари, Париж ва Мадрид ҳариталари қоидалари Конституциямиздан халқаро ҳуқуқ принциплари ва нормаларига асос бўлди. Бундай конституциявй ёндашув, айниқса Конституциянинг муқаддимасида, 4-бобида, иккинчи бўлимда 22, 23 ва 26-бобда яққол кўзга ташланади. Бу бобларнинг тегишли равишда, “Ташқи сиёсат”, “инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари”, “Ўзбекистон Республикасининг суд ҳокимияти”, “Сайлов тизими”, “Мудофаа ва хавфсизлик” деб номланиши ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир.
XX асрнинг сўнги ўн йиллиги ижтимоий дунёқараши ва жаҳон ҳамжамиятнинг жўғррофий-сиёсий тузулишида туб ўзгаришлар даври бўлиб тарихга кирди. Жаҳон ҳамжамияти янги даврга қадам қўйди. Бу давр ўзининг икки жиҳати билан ажралиб туради. Биринчидан, бу давлатлар, халқлар ўртасидаги яқинлашув жараёнлари ва ҳар томонлама ҳамкорликнинг кучайиши, яхлит бўлган сиёсий, иқтисодий ҳамда ҳуқуқий маконларнинг вужудга келиши, ҳознрги замон халқаро ҳуқуқ нормаларининг яратилишидир. Иккинчидан, социалистик лагернинг емирилиши, тоталитар тузумдаги давлатларнинг тугатилиши, улар ўрнида мустақил давлатларнинг пайдо бўлишидир. Эндлликда “совуқ уруш”га барҳам берилди, “капиталистик” ва “социалистик” деган тушунчалар ўртасидаги фарқ амалда йўқ бўлиб бораяпти. Мафкуравий ақидалардан холи бўлган янги, эркин тафаккурни шакллантириш зарурати пайдо бўлди.
Президентимиз “Ўзбекистонинг ўз истиқлол ва тараққиёти йўли” китобида Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг концепцияси тўғрисида, ташқи снёсий йўл, бу йўлнинг ҳуқуқий негизи ва уни амалга ошириш воситалари ҳақида тўхталиб ўтган. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг стратегик йўли, асосий қоидалари ва мақсадлари, унинг устувор ҳамда минтақавий йўналишлари, хусусиятлари негизида республиканинг миллий манфаатлари ўз ифодасини топган. Ҳар қандай сиёсат ақл-идрок билан иш тутишни тақозо этади. Ривожланаётган, тез тараққий этиш учун кучли илмий, саноат куч-қувватига эга бўлган мамлакатнинг ташқи сиёсати эҳтирослардан холи бўлиши лозим. Реснубликамиз ана шундай давлатлар сирасига киради. Янги халқаро иқтисодий тартиб учун ҳаракат қилиш қоидалари Ўзбекистон учун ҳам диққатга молик масаладир. Бу хом ашё ва саноат маҳсулотлари нарх-наволарининг адолатли бўлган нисбати, ривожланаёган давлатларнинг фан, техника ютуқларидан баҳраманд бўлиш имконияти ва ҳоказолардир.
Ташқи сиёсат фаолият учун ҳуқуқий негиз яратиш биринчи галдаги вазифа ҳисобланади. Ушбу мақсадларга эришиш учун куйидашлар амалга оширилди:
-халқаро муносабатларни ўрнатиш тартибини белгиловчи янги ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди:
-собиқ иттифоқ иштирокчи бўлган халкаро ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуаси республика манфаати нуқтаи назаридан кайта кўриб чиқилди;
-Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига мос тушадиган хужжатлар ратификация қилинди;
Мамлакат халқаро фаолиятини мувофиқлаштириб турадиган қонунларни ишлаб чикиш ва қабул қилиш, “Қабул қилинган халқаро шартномалар тўғрисида”ги Қонун, “Консуллик устави” шулар жумласидандир. Улардан ташқари божхона хизматининг ҳуқуқий асосларини яратувчи қонунлар, Хаво кодекси ҳам қабул қилинди. Юртбошимиз И.А.Каримовнинг “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва таракқиёт йўли” китобининг ташқи сиёсатга бағишланган бобида ушбу фаолият йўналишлари аниқ-равшан ифодалаб берилган. Жумладан, китобда миллий манфаатлар Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор мақсади эканлиги қатьий баён этилган.
Манфаат бу зарурий эҳтиёждир. Эҳтиёжлар эса биринчи галда Ўзбекистон учун тараққиётнинг муайян жуғрофий ва табиий, иқлимий, демографик ҳолатимиз, халқимизнинг кўпмиллатли таркиби, унинг тарихий ва маданий меъроси, маънавият омили, ишлаб чиқариш кучлари тараққиётининг даражаси, хом ашё ва замонавий технология билан таъминланганлиги, давлатнинг халқаро муносабатлардаги ўрни ва ҳоказолардир. Бу омиллар Ўзбекистонинг эҳтиёжларини белгилайди. Эхтиёжлар эса манфаатларда ўз ифодасини топади. Давлат манфаатлари унинг ташқи сиёсий фаолиятини белгилайди. Шу жиҳатдан, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий манфаатлари халқаро алоқаларни ривожлантираётган, унинг тузилмалари ва фаолиятини белгилаб бераётган кучдир.
Барча давлат ва халқаро ташкилотлар билан алоқа қилишда давлатнмизнинг миллий манфаатларидан келиб чиқилади. Табиийки, бунда шерикларимиз манфаатлари, улар ташқи сиёсатининг устувор йўналишларп ҳисобга олиниши зарур. Зеро, бусиз ташқи сиёсатни тасаввур этиб бўлмайди.
Ўзбекистонинг халқаро ташкилотлар ва давлатлараро уюшмалар фаолиятидаги иштпроки республика ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир. Ушбу ташкилотлар жаҳон ҳамжамиятига кириш, хўжалик алоқаларини ўрганиш, экология, табиий муаммоларни ҳал этиш, илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришда катта ёрдам бермоқдалар.
Бугунги кунда ўз мустақил ташқи сиёсатини констнтуциявий қоидаларга таяниб юритаётган Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглигию куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик каби халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.
Ўзбекистон бутун дунё кўз ўнгида ташки сиёсий ва маданий алоқаларнинг бой тарихига эга бўлган, мустақил равишда замонавий дипломатик алоқаларни амалга ошираётган тинчликсевар ҳуқуқий давлат сифатида намоён бўлмоқда. Халқаро ҳуқуқ жиҳатидан Ўзбекистон учун асрлар оша буюк бўлиб келган давлатлар ҳам, давлатчилик тарихи бизникига ўхшаш ёш мамлакатлар ҳам баб-баравардир.
Ўзбекистон тараққиётнинг конституциявий асоси сифатида инсон ҳуқуқлари тикланмокда. Халқимизнинг маънавий имконияти, унинг катта табиий ва техник захиралари, мустахкамланиб бораётган халқаро алоқалари демократик тараққиёт ва инсон ҳуқуқларига риоя этиш учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар мавжудлигига ишонч туғдиради. Натижада мамлакатимиз амалда ялинсига дипломатик тан олинишига ва халқаро иқтисодий алоқаларга тортилишига йўл очиб берилди.
2.XX асрнинг охирида дунёнинг сиёсий макони сифат жиҳатидан ўзгарди. Совет Иттифоқи халқлари ҳамда собиқ социалистик ҳамдўстликдаги бошқа давлатлар бир партиявийлик тизими ва марказдан туриб режалаштириш иқтисодиётидан воз кечишди. Оқибатда дунёда антогониетик ижтимоий-сиёсий тузумларнинг глобал қарама-қаршилиги барҳам топди ва дунё сиёсатида демократик жамиятлар салоҳияти анча ошди. Евроосиё ҳудудида, жумладан, Марказий ва Шарқий Европа давлатлари, шунингдек, собиқ Совет Иттифоқи давлатларининг розилиги орқали ижтимоий-сиёсий тузумнинг демократик шаклига ўтилди. Агар бундай давлатларда, энг аввало, Россияда амалга оширилаётган ислохотлар жараёни муваффақиятли якунланса Европа, Шимолий Америка, Евросиёда бир-бирига яқин ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тамойиллар асосида яшовчи, бир-бирпга ўхшаш қадриятларга эътиқод қилувчи, шу жумладан, глобал дунё сиёсати жараёнларига бир хилда ёндашувчи халқлар ҳамжамияти шаклланади.
«Биринчи» ва «иккинчи» дунёлар ўртасидаги қарама-қаршиликка барҳам берилгандан сўнг авторитар тузумлар Африка, Лотин Америкаси, Осиёдаги ўз тарафдорини қўллаб-қувватлашдан тўхтадилар. Негаки, бу давлатлар мафкуравий иттифоқдош сифатида ўз қийматларини йўқотишди ва натижада моддий ҳамда сиёсий ёрдамдан маҳрум бўлишди. Оқибатда Сомали, Либерия, Афғонистонда бўлиниш вужудга қолди ва фуқаролар уруши бошланиб кетди. Бошқа давлатларнинг кўпчилиги эса, масалан, Эфиопня, Никарагуа, Жазоир авторитаризмдан воз кеча бошлашди.
“Совуқ уруши” билан тўтғшдан-тўғри боғлиқ бўлмаган барча қитъаларда кечган кенг миқёсли демократиялаштириш жараёни 80-йилларнинг иккинчи ярмига тўғри келади. Бразнлия, Аргентина, Чили бошқарувининг ҳарбий-авторитар шаклидан фуқаролик-парламентар шаклларига ўтишди. Ьундай тенденция Марказий Америкада сал кечроқ тарқалди. Ушбу жараённинг эътиборли натижаларидан бири шуки, 1994 йил 14 декабрда Шимолий ва Жанубий Америка мамлакатлари бошлиқларининг учрашувида қатнашган 34 та давлат раҳбари ўз давлатларининг демократик йўл билан сайланган лидерлари эдилар. Шунга ўхшаш демократлаштириш жараёнлари Филиппин, Тайвань, Жанубий Корея, Таиландда кузатилди. 1998 йилда Покистонда ҳарбий тузум ўрнига сайланган ҳукумат келди. Жанубий Африка Республикасининг апартеид сиёатндан воз кечиши демократияга қараб йўл олилганлигини кўрсатди. Африканинг бошқа жойларида авторитаризм жараёни анчагина секин кечди. Бироқ инқирозга учраши, Гана, Бенин. Кения, Зимбабведа демократик ислоҳотларнинг маьлум даражада олдинга силжиши демократиратиялашув тўлқини бу қитъага ҳам таьсир қилмасдан ўтмаганини кўрсатади.
Айтиб ўтиш лозимки, демократия етукликнинг бир неча даражасига эга. Бу француз ҳамда америка инқилоби даврларидан бошлаб, бугунги кунгача демократик жамиятларнинг ривожланишида яққол намоён бўлди. Қатор Африка мамлакатларида ёки собиқ Иттифоқ ўрнида пайдо бўлган янги мустақил давлатларнинг айрлмларида мунтазам, кўппартиявийлик сайловлари кўринишга эга бўлган демократиянинг илк шакллари, айтайлик, Ғарбий Европа тинидаги етук демократик шаклларидан анчагина фарқ қилади. Агар Линкольнинг демократияга берган “халқ сайлаган ва халқ манфаатларига мувофиқ, амалга ошириладиган халқ бошқаруви” таъсиридан келиб чиқадиган бўлсак, энг илғор демократиялар ҳам мукаммал эмасдир.
Албатта, кўп нарса «демократия» ва «уруш» тушунчаларининг қандай таърифланишига боғлиқ. Давлат, қачонки унинг ижроия ва қонун чиқарувчи ҳокимиятлари сайловлар йўли билан шакллантирилган бўлса, демократик хисоблалади. Бу дегани, аиа шундай сайловларда энг камида мустақил иккита партия иштирок этса, катта ёшдаги аҳолининг камида ярми овоз бериш ҳуқуқига эга бўлса ва хокимиятнинг бир партиядан иккинчисига ўтиши камида бир марта тинч конституцион йўл билан амалга оширилган бўлса...
Жаҳон тарихининг тадкиқ этнлиши шуни кўрсатмоқдаки, демократиялар авторитар тузумлар билан уруш олиб борадплар ва жуда кўп бошқа демократик давлатлар билан зиддиятларга борсалар ҳам, хеч қачон бу нарса урушгача етиб бормаган. Вестфаль тизими мавжуд давр мобайнида демократик давлатлар ўртасидаги муносабатлар тор доирада бўлганлиги ва уларнинг ҳамжиҳат бўлишларига авторитар давлатлар таъснр этганлигини кўрсатувчп танқидчиларда бунга маълум бир асос бор эканлигини тан олиш зарур. Авторитар давлатлар томонидал таҳдиданинг йўқолиши ёки камайиши билан демократик давлатлар бнр-бирлари билан муиосабатда ўзларини қандай тутишлари ҳам номаълум.
Агар XXI асрда ҳам демократик давлатларнинг ўзаро тинч муносабатларидаги қонуиият бузилмаса, унда ҳозир дунёда рўй бераётган демократилянинг кеигайиши дуиё глобал зонасининг ҳам кентайишини англатади. Эҳтимол, янги шаклланаётган халқаро муносабатлар тизимининг Вестфаль тизимидан биринчи ва асосий фарқн айнан мана шундаднр.
Глобал миқёсда демократия ва авторитарлизм ўртасидаги нисбатнииг ўзгариши америкалик тадқиқотчи Ф.Фукуяманниг демократия ғалабасини овоза қилишга ҳамда шу маънода тарихий формациялар ўртасидаги кураш сифатида «тарихнинг якунланганлиги» тўғрисида эълон қилишига асос бўлиб хизмат қилди. Бирок демократиянинг кенг миқёсда ёйилиб бораётгани унинг тўлиқ ғалабасн дегани эмас. Коммунизм ғояси бироз ўзгартирнлган кўринишда бўлсада, Хитой, Вьетнам, Шимолий Корея, Лаос, Кубада сақланиб қолинди, унинг нзларини Собиқ Иттифоқнинг айрим давлатларида, Сербияда сезиш мумкин.
Шимолий Кореядан ташари бошқа барча социалистик мамлакатларда бозор иқтисодиёти элементлари пайдо бўлмоқда, улар у ёки бу маънода жаҳон иқтисодий тизимига жалб қимоқда. Сақланиб қолган айрим коммунистик давлатларнинг бошқа мамлакатлар билаи мунооабатлари «синфий кураш» тамойилидан кўра, «бирга тинч яшаш» тамойилига асосланади. Қисман амалга оширилаётган иқтлсодий ислоҳотлар ва халқаро иқтисодий алоқалар учун очнқ бўлишлик сиёсий эркинликларни кенгайтиришни талаб этувчи ижтимоий кучларни юзага чиқаради. Бироқ бирпартивийлик тизими тескари томонга қараб иш олиб бормоқда. Натижада, либерализмдан авторитаризмга, авторитаризмдан либерализмга қараб ҳаракат қилувчи “арғимчоқ” эффектини кузатиш мумкин.
XX аср тажрибаси кўрсатмоқдаки, коммунистик тизим муқаррар равишда шундай ташқи сиёсатни ишлаб чиқардики, у демократик жамиятлар сиёсатига зид бўлди.
Бундай зиддиятнинг мавжудлиги улар ўртасидаги ҳарбий можарони келтириб чиқариши мумкинлиги ва улар ўртасида муносабатлар бўла олмаслиги хусусидаги фикрлар асослангандир.
Ҳозирги кунда дунёда ақторитар тузумдаги бир қалча давлаглар мавжуд. Авторитар тузумда бўлган давлатлар орасида алоҳида ўринни экстремистик мазмундаги «исломий» мамлакатлар — Эрон, Судан, Афғонисгон эгаллайди. “Ислом фундаментализми” номи билан аталувчи ислом экстремизми халқаро сиёсий ҳаракати дунё сиёсатига бу давлатлар ўз гаьсирини ўтказиш учун имкон бермоқда.
Ғарб деморатиясининг инкор этувчи ҳамда зўравонлнкка йўл қўювчи ушбу мафкуравий оқим сўнгги милларда Яқин Шарқнинг кўтпгина мамлакатлари аҳолиси ва мусулмон аҳолиси юқори бўлган бошқа давлатларда кенг тарқалган.
Демократик давлатлар билан ҳамкорлик қилишга интилаётгап коммунистик тузумдаги давлалардан фарқли ўлароқ, пслом сиёсий экстремизми динамик ва Саудия Арабистони, Форс кўрқази мамлакатлари, Покистон, Туркия, Марказий Оснё давлатлари барқарорлигига катта хавф туғдирмоқда.
Авторитар давлатларнинг сақлаб қолиниши ёки улар сонининг ортиши, эҳтимол. улар ўртасидагп, шунингдек, демократик дунё билан ўрталарида ҳарбий тўқнашувларга олиб келиши мумкин. Албатта, халқаро муносабатларнинг келгусидаги ривожини тадқиқ этишда демократия ўртасидаги муносабатлар қонуниятларини, демократлянинг авторитар тузумларга таъсирини яхшилаб таҳлил зтиш лозим бўлади.
3.Халқаро муносабатларни ривожлаптиришда жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф зтилган демократик қадриятлар, халқаро ҳуқуқ асосида ўз ташқи сиёсатини юритиш, муносабатларда куч ишлатмасдан музокаралар ёрдамида муаммоларли хал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралмашмаслик ва давлатларнинг суверенитети худудий яхлитлигини ҳурмат қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Ўзбекпстон ўз дипломатиясини юқоридаги қадриятлар асосида олиб бормоқда.
Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувини таъминлашда Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки каби халқаро молиявий, иқнсодий ташкилотлар билан ҳамкорлпк ижобий самара бермоқда. Ўзбекитон халқ хўжалигидаги аниқ лойиҳаларга сарфланаётган хорижий сармоялар миқдори йилдан-йилга ортиб бораяпти. Кейинги йилларда қад кўтараётган замонавий иншоотлар ва йирик корхоналар бунга мисол бўла олади.
Ўзбекистонда инвестицион муҳитни шакллантириш, экспортга йўналтирилган иқтисодиёт вужудга келтприш бўйича алоқалар ривожланиб бормоқда. Ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштирши жараёни изчиллик билан давом эттирилмоқда. Айни пайтда, мамлакатни жаҳон билан боғловчи коммуникацион тизимларни ривожлантиришга катта аҳамият берилаяпти. Чет эллардаш танпқли иқтнсодчилар, хорижий компаниялар ваколатхоначали раҳбарлари ва мутахассислари, ёзувчилар ва журналистлар бу тадбирлар туфайли Ўзбекистон яқин келажакда минтақадаги энг илғор давлатлардан бирига айланишини башорат қилмоқдалар.
Ўзбекистон бнр қатор халқаро ташкилотлар — Европада хавфсизлпк ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотн (ЭКО) билан тенг ҳуқуқлн аъзо сифатида Европа Иттнфоқи, НАТО билан эса махсус битимлар асосида самарали ҳамкорик қилиб келмоқда. Жумладан, НАТО билан «Тинчлик йўлида ҳамкорлик» дастури доирасидаги а:юқаларимиз минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқда. АҚШ ва бошқа етакчи давлатлар аскарлари билаи биргаликда ҳар йили ўтказилаётган ҳарбий машқлар қуролли кучларимиз учун ўзига хос маҳорат мактабини ўтаяпти.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлнк ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари ва хукумат бошлнқларининг Истамбул шаҳрида бўлиб ўтган учрашуви давримизнинг энг муҳим анжуманларидан бирн бўлдн. Реснубликамиз Президентининг мазкур анжумандаги нутки аниқ таклифлари ва мулоҳазалари билан йиғилганлар эътиборини қозонди. Айниқса, террорнзмга қарши кураш бўйича халқаро марказ ташкил этиш борасидан таклиф кўплаб давлатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида ана шундай марказнинг таъсис этилишига ҳам Ўзбекистон раҳбариятининг таклифи сабаб бўлди.
Ўзбекистон ўзининг ташқи алоқаларини ҳам кўп томонлама, ҳам икки томонлама асосда ташкил этиш тарафдоридир. Бутунги кунда Ер юзининг турли чеккаларида ишончли ва манфаатдор шерикларимиз бор. Уларнинг доираси мунтазам кенгайиб бормоқда. Шу ўринда Америка Қўшма Штатлари билан муносабатларимизни тилга олишимиз мумкин. Бу муносабатлар иккала давлатлар учуи ҳам муҳим бўлган йўналншларда изчиллнк бплан ривжланиб бормоқда. Ўзбекистон расмий хайъатининг 2002 йилда АҚШга ташрифи, стратегик ҳамкорликни вужудга келиши ва имзоланган хужжатлар, бир қатор халқаро анжуманларда икки давлат рахбарининг ўааро мулоқотлари, самимий ёзишмалар ўзаро а:юқалар даражасидаи далолат беради. Дунёнинг етакчи давлатн. жуда катта сиёсий. иқтисодий, ҳарбий-техникавнй, интеллоктуал салоҳиятга эга бўлган АҚШ билан ҳар томонлама муиосабатларни ривожлантириш ва чуқурлаштилриш мамлакатимиз учун муҳим аҳамиятга эга.
Европа итифоқи билан 1996 йилда имзоланган шериклик ва ҳамкорлик ҳақидаги шартнома 1999 йилиинг 1 июлида кучга кирди. Мамлакатимизнинг Европа давлатлари билан кенг миқёсли алоқалари учун қулай имконият вужудга келдн. Табийлки, Гсрмания, Фраиция, Буюк Британия каби илғор давлатларнинг демократик жамият қуриш борасидаги тажрнбалари, ишлаб чиқаришдагп илғор технологлялари биз учун мухим аҳамиятга эга.
Кейинги йилларда Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари — Япония, Корея Республикаси, Хитой ва бошқа давлатлар билан алоқаларимиз кенгайди. Ўзаро манфаатли ҳамкорлигимпз самараларини бирга қурилаётган корхоналарда, қад кўтараётган иншоотларда, бозорларимиздаги хилма-хнл махсулотларда кўриш мумкин.
Албата, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аьзо мамлакатлар, шу жумладан, Марказнй Осиё республикалари билан ҳамкорлик ташқи снёсатимизнинг устувор йўиалишларидан бири бўлиб қолмоқда. Бунга сабаб, Ҳамдўстлик мамлакатларнинг худудий яқинлиги ва нқтисодий жиҳатдан боғланганлигигина эмас, балки чуқур тарихий илдизлар. маданий ва маънавий алоқалар, катта тарихпн давр мобайнида халқларимизнинг муштарак тақдирга эга бўлганлигидир.
Россия Федерацияси билан мустақиллик йилларида шакллаиган ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли ҳамкорлик яхши самара бераётганлигини алоҳида таъкидлаш зарур.
Икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилга 1992 йилдан буён снёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳаларда жами 150 дан ортиқ хужжат имзоланган. 1998 йил май ойида И.Каримовнинг Россияга ва ўша йилнинг октябрида Б.Ельцининг мамлакатимизга расмий ташрифлари. сафар давомида қабул қилинган хужжатлар, айниқса, 1998-2007 йилларга мўлжалланган иқтисодший ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди. В.Путин президент сифатида илк сафари Ўзбекистондан бошланганлиги ҳам Россия Раҳбарияти мамлакатимизни ўзининг стратегик шерикларидан бири, Марказий Осиёдаги етакчи давлат деб билишлдан далолат беради.
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ўртасида ягона иқтисодий макон ташкнл этиш ҳақида имзоланган шартнома Марказий Осиё интеграцияси иўлидаги илк қадами бўлган эди. 1998 йили бу шартномага Тожикиистон ҳам қўшилди. Ҳозиргача ўзаро ҳамкорлик ҳақида 150 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Эндиликда Давлатлараро кенгаш ишлаб турибди, Ҳамдўстлик дастурларини рўёбга чиқариш бўйича ижроия қўмита, Марказий Осиё ҳамкорлиги ва тараққиёт банки ташкил этилган. Мазкурэ интеграция халқимизнинг манфаатларига тўла мос келади, мамлакатимизда барқарорлик ва тинчликни мустаҳкамлашга ёрдам беради. 2000 йил 20-21 апрсль кунлари Ўзбекистон. Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентларининг Тошкентда бўлиб ўчган учрашуви чоғида имзоланган терроризмга, сиёсий ва диний экстремизмга, халқаро уюшган жиноятчиликка қарши кураш юзасидаи биргаликдаги ҳаракатлар тўғрисидаги шартнома бунга мисол бўла олади.
4.Бугунги кунда Ўзбекистонда демократик жараёнларни шунчаки эътнроф этиш эмас, балки уни ривожлантиришга эътибир берилмоқда. Чунки демократик қадриятларнинг ривожланиши давлатнинг, халқнинг тараққиётнга олпб келади. Демократик кадриятларни ҳимоялаш эса муҳнм аҳамиятга эга. Шунинг учун Ўзбекистон ташқи сиёсатининг энг муҳим йўналпшларидан бнри — минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, халқлар тинчлигига раҳна солувчи терроризмнинг ҳар қандай кўринишига қарши қатъий кураш олиб боришдан иборат. Давлатимиз аиа шу мақсад йўлида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, бир қатор давлатлараро ва ноҳукумат халқаро ташкилотлар билаи кенг қамровли алоқаларни изчил рнвожлантириб бормоқда, айни вақтда бу ташкилотлар ишида фаол нштирок этмоқда. Жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг минтақа хавфсизлигнни таъминлаш, низоларни сиёсий чоралар билан бартараф этиш, Марказий Осиё минтақасини ядро қуролидан холи ҳудуд деб эьлон қилиш, наркобизнесга қарши курашда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш борасидаги конструктив ташаббусларини қўллаб-қувватламоқда.
Ўзбекистгон пойтахти Тошкент бугунги кунда нуфузли халкаро ташкилотлар иштирокида қочадиган муҳим халқаро анжуманлар марказига айланди. Мазкур анжуманларда кабул қнлинган ҳужжатларнинг аҳамияти ва долзарблиги жахои ҳамжамиятн, жумладаи, БМТ Хавф-сизлик Кенгаши томонидан эбтироф этилаётганлиги Ўзбекистоннинг халқаро сиёсатидаги иуфузи ортиб бораётганлигидан далолатднр.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассомблеясининг 48-сессиясида сўзлаган нутқида Марказий Осиёнинг ядровий зона, деб эьлон қилиш ташаббусини илгари сурди. “Ҳозирги замон воқелнги шундайкп, бир мамлакатнинг хавфсизлиги бошқа давлат ҳисобидан таъминланиши мумкин эмас, — дедп Юртбошимиз ўз нутқида, — минтақа хавфсизлигини бутун жаҳон хавфсизлиги муаммоларидан ажратган ҳолда кўриб бўлмайди. Шунга асосланиб, Ўзбекистон ядро қуролининг батамом тугатилиши учун, ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартноманинг самарали ҳаракат қилиши ва унинг ҳеч бнр муддатсиз узайтирилиши учун ҳаракат қиладп... Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасининг ядросиз зоиа, деб эълон қилинишининг қатий тарафдоридир”.
Мазкур ташаббус Президентимизнинг 1996 йил декабрда бўлиб ўтган ЕХҲТ Лиссабон учрашувида сўзлаган нутқида яна бир бор йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Анжуман қатнашчилари Марказий Осиёни ядросиз зона, деб эълон қилиш ҳақидаги фнкрини катта қониқиш билан кутнб олдилар.
1997 йил апрель ойида Женева шаҳрида Марказий Осиёдаги беш давлат экспертлари минтақавнй гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Ўша йили июнь ойида Ўзбекистон ҳайъати биринчи бор атом энсргиясн бўйича халқаро агентлпк (МАГАТЭ) бошқарувчилари кенгашининг Вена шахрида бўлиб ўтган навбатдаги сессиясида иштирок этди. Ўабекистон ҳайъатн раҳбарининг расмий баёнотида Ўзбекистон Республикаси ва минтақадаги бошқа давлатларнинг ядросиз зона ташкил этиш борасидаги қарашлари баён этилди.
1997 йил 14-16 сентябрь кунлари Тошкентда «Марказий Осиё — ядро қуролидан холи зона» мавзусида халқаро комференция бўлиб ўтди. Унда 56 мамлакатдан ва 16 халқаро ташкилотдан 200 дан ортиқ киши иштирок этди. Ислом Каримовнинг мазкур анжумандаги нутқида баён этилган ядровий хавфсизликни таъмнлиаш чораларп ҳақидаги фикрлари анжуман катнашчилари томонидан тўла қўллаб-кувватланди.
Хўш, «ядросиз зона»нииг қандай мезонлари бор? Халқаро амалиётда бундай ҳудудларни белгилашнинг ягона мезони йўқ. Чунки ҳар бир минтака ўз хусусияти ва аҳамиятига эга. Аммо тадкиқотчилар ядросиз зона тушунчасини шундай изоҳлайдилар: «Ядросиз зона қурол-яроғларни чеклаш, ядровий низо чигқиши хавфини камайтириш, мазкур зонага кирадиган мамлакатлар хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва 1968 йилда имзолангаи ядро қуролини тарқатмаслик ҳақидаги шартноманинг ҳаётга татбиқ зтилишига кўмаклашиш воситасидир. Халқаро шартнома асосида ядро қуролини синаш, ишлаб чиқариш ва жойлаштириш тақиқланган, шунингдек, унинг худудида ва унга қарши ядро қуролини қўллаш тақиқланган зона-ядросиз зона ҳисобланади».
Ҳозирги пайтда тўртта ядросиз зона мавжуд — Антарктида (шартнома 1961 йил 23 июнда кучга кирган), Лотин Америкасн (шартнома 1969 йил 25 апрелда кучга кирган), Тинч океанининг жанубий қисми (шартнома 1986 йил 11 декабрда кучга кирган), Америка қитъаси. Барча зоналар хақидаги шартномалар Ўзбекистон Республикаси томонидан эътироф этилгаи.
Шимолий Европада, Марказий ва Жанубий Осиёда, Яқин Шарқда ядросиз зоналар барпо этиш ғоялари мавжуд. Бундан мақсад, ядро қуроли мавжуд бўлган ҳудудларни чеклаш, ядро уруши хавфини камайтиришдир.
Марказий Осиёда ядросиз зона барпо этиш ҳақидаги Ўзбекистон ташаббуси БМТ ва жаҳон жамоатчилиги томонидан тўла кўллаб-қувватламмоқда. Бу таклиф БМТ Бош Ассамблеясининг сессияларида муҳокама қилинди ва махсус резолюция қабул қилинди.
Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш фақат минтақадагина эмас, балки жаҳонда ҳам тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Бугунги куида жаҳон ҳамжамиятида иқтисодий, ҳарбий қудрат билан биргаликда мамлакатдаги демократик жараёнларнинг ҳарактери билан давлатларнинг обрў-эътибори белгаланмоқда. Шу жиҳатдаи олганда, Ўзбекистонда босқичма-босқнч амалга оширилаётган демократик жараёнлар жаҳон ҳамжамиятида мустаҳкам ўрин эгаллашга ва миллий манфаатларимиз асосида ташқи сиёсат юртишга имконият яратмоқда.
XX асрнинг охирида инқилоблар юз йиллиги жаҳон саҳнасида социалистнк тузумнинг емирилиши билан якун топди. Собиқ «қизил империя» ҳудудида халқаро муно-сабатлар ва халқаро ҳуқуқнинг тўлақонли субъэктлари — янги мустақил давлатлар пайдо бўлди. Шулар қатори, узоқ давлатчилик тарихига эга Ўзбекистон Республикаси ҳам ўз мнллий тараққиёт йўлини танлаб олди. Қадимги маданият ўчоқларидан бири бўлган юртимиз яна жаҳон ҳамжамияти ва унинг ажралмас қисмига айланди.
Мустаҳкам хавфсизлик, изчил иқтисодий тараққиёт учун қулай шарт-шароитлар яратиш, аҳоли турмуши даражасини кўтариш, конституцнон тузум асосларини мустаҳкамлаш, миллатлар аҳиллига, халқлар дўстлиги, фуқаролар эркинликлари ва хақ-ҳуқуқлнрини муҳофаза қилиш ташқи сиёсатнинг асосий мақсадларидир. Ана шу максадлари рўёбга чиқариш, жаҳон ҳамжамияти билан таълим алоқаларини йўлга қўйиш истагида ташқи сиёсий ва иқтисоди фаолиятнинг миллий механизмлари ташкил қилинди.
1944 йилда ташкил этилган реслублика Ташқп ишлар вазирлиги фаолляти тубдан ислоҳ қилинди. 1992 йили Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигн, 1991 йили Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ташкил топди. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури асоснда дипломатия. халқаро ҳуқуқ ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида малакали кадрлар тайёрлашнинг давлат тизими яратилди. Ташқи алоқалар сохаси учун ммллий кадрлар тайёрлаш мақсадида 1992 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия универстети ташкил қилинди. Ташқи иқтисодий ва сиёсий фаолиятли тартибга солувчи “Чет эл инвсстициялари тўғригид” Қонун (1998). «Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида» Қонун (2000), «Ўзбекистон Рсспубликаси ташқи сиёсий фаолиятининг асосий принциплари тўғрисида» Қонун (1996), «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида» Қонун (1995), шунингдек, “ Консуллик устави”, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий доктринаси каби муҳим ҳужжатлар қабул қилиндн.
Мана шундай назарий ва амалий қадамлар натижаси улароқ, бугунги кунда давлатимиз мустақиллигини 170 га яқин мамлакатлар тан олди. Уларнинг 120 нафари билан дипломатик муносабатлар ўрнатилган. Ўзбекистонда 43 давлат ва 20 та йирик халқаро ташкилот миссиялари аккредитация қилинган. Ўз навбатида, Ўзбекисгон 40 дан ортиқ йирик ташкилотлар ҳамда 500 дан ортиқ, халқаро ҳуқуқ субьэкглари билан ҳамкорлик қилмокда. Ўзбекистон фуқаролари томонидан хорижий давлатларда 180 та корхона ва ваколатхоналар фаолият кўрсатмокда. Ўзбекистон 34 та давлат билан 2Иивестицияларни хилмоялаш ва рағбатлантириш тўғрисида” шартнома имзолаган.
Ўзбекистон кўп томонлама алоқалар билан икки томонлама муносабатларни ҳам ривожлантириб бормоқда-Европа давлатлари ва АҚШ мамлакатиммз ташқи сиёсатида алоҳида ўрин тутади.
1996 йили Флоренцияда Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида Битимнинг имзоланиши мамлакатимизнинг ЕИ давлатлари билан муносабатларидаги бурилиш нуқтаси бўлди.
АҚШ билан 2002 йил 12 март куни имзоланган Стратегик шерикчилик ва ҳамкорлик асослари тўғрисидаги Декларация эса Ўзбекистон — АҚШ муносабатларини янги босқичга кўтарди.
Шундай қилиб, ҳозирги кунда Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллади ва Марказий Осиёдаги етакчи давлат сифатида эътироф этилмоқда. Бундай обрў-эьтибор тарихий давлатчилигимиз, маънавиятимиз ва олдимизга кўйган мақсадларимизга ҳамоҳангдир. Ўзбекистон ўзининг тинчликсевар, барқарорликка асосланган ташқи сиёсатини давом эттиради. Бунинг учул етарли сиёсий, иқтисодий, маънавий имкониятлари мавжуд.
АДАБИЁТЛАР
1. АСОСИЙ АДАБИЁТ:
1.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.-Т.:Ўзбекистон, 2003.-32 б.
2.Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташқилотлар тўғрисида”ги (янги таҳрири). Ўзбекистон Республикасининг қонуни -Т.:Адолат, 1998.-31б.
3.“Давлат тили ҳақида”ги (янги таҳрир) Ўзбекистон Республикасининг қонуни.-Т.:Ўзбекистон, 1997.- 22 б.
4.“Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни.-Т.:Ўзбекистон, 1989.-30 б.
5.Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси.-Т.:Адолат, 1996.-263 б.
6.Ўзбекистон Республикасида масофавий таълим тизимини яратиш ва ривожлантириш концепцияси (Лойиҳа)// Хабар, 2004 йил 20 февраль.
7.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Меҳр ва мурувват йили” дастури тўғрисида қарори// Ўзбекистон овози.- 2004.- 29 январь.
8.“2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори //Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами.-Т.:Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси, 2004.-28(112)-сон, 5-8-бетлар.
9.“Меҳр ва мурувват йили” дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича Республика комиссиясини тўзиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши// Халқ сўзи.-2003.- 13 декабрь.
10.Каримов И.А. Халқимизнинг оташқалб фарзанди//Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура.1-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1996.-364 б.
11.Каримов И.А. Ўзбекистон ўз истиқлол ва тараққиёт йўли//Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура.-1-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1996.-364 б.
12.Каримов И.А. Ҳаллоллик ва фидойиллик – фаолиятимизнинг асосий мезони бўлсин //Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1996.- 380 б.
13.Каримов И.А. Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари//Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1996.- 366 б.
14.Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида//Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1996.- 366 б.
15.Каримов И.А. Тараққиётнинг қудратли қаноти//Бунёдқорлик йўлидан. 4-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1996.-349 б.
16.Каримов И.А. Минтақада хавфсизлик ва ҳамкорлик учун// Бунёдкорлик йўлидан.4-жилд.- Т: Ўзбекистон.- 1996.-349 б.
17.Каримов И.А. Янгича тафаккурга кенг йўл//Хавфсизлик ва барқарор тараккиёт йўлида.6- жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1998.- 429 б.
18.Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари//Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида.6-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1998.- 429 б.
19.Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари.- Т.:Ўзбекистон, 1998.- 686 б.
20.Каримов И.А. Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда.- Т.:Ўзбекистон, 1999.- 47 б.
21.Каримов И.А. Ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурмоқдамиз// Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз.7-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1999.- 410 б.
22.Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда//Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз.7-жилд. –Т.:Ўзбекистон, 1999.- 410 б.
23.Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин//Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз.7-жилд.-Т.: Ўзбекистон, 1999.-410 б.
24.Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ//Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз.7-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1999.-410 б.
25.Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси-халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир //Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт-пировард мақсадимиз.8-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2000.- 528 б.
26.Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз //Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз.8-жилд.- Т.:Ўзбекистон, 2000.- 528 б.
27.Каримов И.А. Ўзбекистон Конституциясининг 8 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқи//Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз.9-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2001.- 432 б.
28.Каримов И.А. Адолат – қонун устуворлигида//Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак.10-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2002.- 432 б.
29.Каримов И.А. Ватанимиз тинчлиги ва хавфсизлиги ўз куч-қудратимизга халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ва буқилмас иродасига боғлиқ.// Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ.12-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 2004.-400 б.
30.Каримов И.А. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ижтимоий қатлами Ўзбекистон сиёсий майдонида ўз ўрнини эгаллаши лозим (Президентнинг янги тўзилаётган сиёсий партия ташаббус гуруҳи аъзолари билан учрашувдаги нутқи) // Ўзбекистон овози.- 2003.- 9 октябрь.
31.Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократиялаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир.-Т.:Ўзбекистон, 2005.- 96 б.
2. ҚЎШИМЧА АДАБИЁТ:
1.Абдунабиев А. “Авесто” – ўлкан маънавий мерос.-Т.:ТЭАИ, 2001.-28 б.
2.Абдуллаев Ю. Ваҳҳобийлик илдизлари.- Ф.:Фарғона, 1998.- 64 б.
3. Абдурахмонов Ф. Мустақиллик ва миллий манфаатлар.- Т.:Фан, 1994.- 108 б.
4.Абзалов Э. Правовая культура и правонарушения молодёжи (отв.ред. У.Таджиханов).-Т.:Академия МВД РЎз, 1997.-21 с.
5.Абу Райҳон Беруний. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар.-Т.:Фан, 1989.- 365 б.
6.Абу Райҳон Беруний. Ҳиндистон.-Т.:Фан, 1965.- 537 б.
7.Акрамов А. Халқлар ленинча дўстлиги байроғи остида.-Т.:Ўзбекистон, 1976.- 206 б.
8.Алишер Навоий. Лисонут тайр.-Т.:Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси, 1991.- 346 б.
9.Алиқулов Х.А. Из истории суфизма: источники и социальная практика.-Т.:Фан, 1991.-146 б.
10.Алиқулов Х. Этические воззрения мыслителей Средней Азии и Хорасана (Х1У-ХУвв) .-Т.:Фан, 1992.- 98 с.
11.Алиқулов Х. Шарқ мутафаккирлари ахлоқ ҳақида.-Т.:Фан, 1978.- 48 б.
12.Аль-Фараби. Избранные трактаты.- Алматў:Гўлўм, 1994.- 448 б.
13.Ачилдиев А. Миллий ғоя ва миллатлараро муносабатлар.-Т.:Ўзбекистон, 2004.-133 б.
14.Ачилдиев А.Миллий ғоя, инсон ва замон.-Т.:Янги аср авлоди, 2001.-96-Б.
15.Ачилдиев А. Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси.- Т.:Янги аср авлоди, 2000.-32 Б.
16.Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар.-Т.:Ўқитувчи, 1994.- 164 б.
17.Бегматов А. Маънавият фалсафаси ёҳуд Ислом Каримов асарларида янги фалсафий тизимининг яратилиши.-Т.:Шарқ, 2000.-96 б.
18.Бердимуратова А.К. Философско-методологический анализ экологического кризиса на пороге ХХI века (на материалах Приаралья).-Т.:Фан, 1999.-173 с.
19.Бети Реадон. Бағрикенглик: тинчлик сари олға қадам.-Т.:ЮНЕСКО, 2002.-164 б.
20.Васильев Л.С. История религий Востока.-М.: Книжнўй дом “Университет”, 1999.- 432 с.
21.Ғойибов Н. Амир Темур даври маънавияти: Бадиа.-Т.:Ғ.Ғулом номидаги Абадиёт ва санъат нашриёти, 2001.- 48 б.
22.Дженшенкулов А. Новые независимые государства Центральной Азии в мировом сообществе.-М.:Научная книга, 2000.- 264 с.
23.Доклад о человеческом развитии. -Т.: Ўзбекистан, 1997.-194 с.
24.Дробижева Л. Социальные проблемы межнациональных отношений в постсоветской России. - М.:Центр общечеловеческих ценностей, 2003.-376 с.
25.Дўланов А. Иқтисодий ислоҳотлар ва ёшлар маънавияти.-Қарши: Нафас, 2000.- 72 б.
26.Ёқубов А. Ўзбекистонда Янги сайловлар.-Т.:Маънавият, 1999,16 б.
27.Жабборов И. Ўзбек халқи этнографияси.-Т.:Ўқитувчи,1994.- 312 б.
28.Жалилов Ш. Кучли давлатдан кучли жамият сари.-Т.:Ўзбекистон, 2001.-160 б.
29.Жалолов А. Демократия - машаққатли сурур.-Т.:Университет, 2000.-349 б.
30.Жалолов А. Мустақиллик масъулияти.-Т.:Ўзбекистон, 1996.-256 б.
31.Жалолов М. Ўзбекистон: Мустақиллик, маънавият, мафкура: фалсафий-сиёсий мусоҳабалар ва мақолалар).-Т.:Ўзбекистон, 1994.- 96 б.
32.Жалолов А. Истиқбол уфқлари.-Т.:Ўзбекистон, 1998.-148 б.
33.Жаринов К.Терроризм и террористў.-Мн.:Ҳарвест, 1999.-606 с.
34.Жумаев Р. Давлат ва жамият: демократлаштириш йўлида.-Т.: Шарқ, 1998.-143 б.
35.Жўраев Н. Ўзлигини англаш мавриди.-Т.:Ўзбекистон, 1990.-126 б.
36.Жўраев Н. Ғоявий иммунитет ёки маънавий ҳамкорлик туйғуси.-Т.:Ўзбекистон, 2002.-64 б.
37.Зокиров Х. Правовая қўльтура и правосудие (Под ред. У. Таджиханова). - Т.:Академия МВД РЎз, 1998.-28 с.
38.Закурлаев А. Ғоялар кураши.-Т.:Мовароуннаҳр, 2000.- 63 б.
39.Ибрагимов Х. Институт ответственности государства перед гражданами ( Под ред.У.Таджиханова).-Т.:Академия МВД РЎз, 1997.-23 с.
40.Камилова С. Диний эътиқод, ақидапарастлик, сиёсат.-Т.:Ўзбекистон, 1999.-23 б.
41.Карелин Е. Катастрофическое сознание в современном мире в конце ХХ века.-М.:Наука, 1999.-382 с.
42.Кемеров В. Ввведение в социальную философию.-М.:Аспект-пресс, 1996.-215 с.
43. Кемпбелл Д. Справочник по социализации.-М.:Наука,1969.-189 с.
44.Комилов Н.Тасаввуф ёки инсон ахлоқи. - Т.:Ёзувчи, 1996.- 272 б.
45.Конфуций. Я верю в древность.-М.:Наука, 1995.- 296 с.
46.Левитин Л. Ўзбекистон тарихий бурилиш палласида.-Т.: Ўзбекистон, 2001.- 367 б.
47.Маскакова Л.П. Миграция населения Ўзбекистана.-Т., 2000.- 115 с.
48.Маҳмуд Асъад Жўшон. Тасаввуф ва нафс тарбияси.-Т.:Чўлпон, 1998.- 80 б.
49.Маҳмудов Т. Авесто ҳақида.-Т.:Шарқ, 2000.- 178 б.
50.Мусурмонова О. Оила маънавияти –миллий ғурур.-Т.:Ўқитувчи, 2000.-200 б.
51.Назаров Қ. Қадриятлар тизимининг барқарорлиги ва ўзгаришлари. -Т., 1999.- 86 б.
52.Ортиқов Н. Маънавият: миллий ва умуминсоний қадриятлар.-Т.:Ўзбекистон, 1997.-48 б.
53.Ортиқхўжаев М. Маънавий уйғунлик.-Т.:Ўзбекистон, 2004.-64 б.
54.Пахрутдинов Ш. “Таҳдид” тушунчаси:назария ва амалиёт.-Т.: Абу Али Ибн Сино, 1998.-63 б.
55.Рахимов Ф. Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари.-Т., 2004.-96 б.
56.Раҳмонов Д. Миллий муносабатлар ва уларнинг сиёсий-ҳуқуқий бошқарилиши ( Ҳозирги замон амалиётидан).-Т.:Фан, 1990.-232 б.
57.Сагдуллаев А. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда.-Т.:Ўқитувчи, 1996.-112 б.
58.Саидов А. Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ҳаётга татбиқ қилиш муаммолари.-Т.:Ўзбекистон, 1995.-175 с.
59.Саифназаров И. Маънавий баркамоллик ва сиёсий маданият.-Т.:Шарқ,2000.- 160 б.
60.Саралиев У.К. Международное обҳение: теория и практика.-Т.:Меҳнат,1999.- 217 с.
61.Шониёзов К.Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни.-Т.:Шарқ, 2001.- 464 б.
62.Қирғизбоев М. Фуқаролик жамияти: сиёсий партиялар, мафкуралар, маданиятлар.-Т.:Шарқ, 1998.-160 б.
63.Ахмедов Ғ., Сатторов А. Ўзбекистон: Инсон ҳуқуқлари ва қонунлар.-Т.:Адолат, 1999.-176 б.
64.Бекмурадов М., Бематов А. Миллий менталитет ва маънавият.-Т.:Адолат, 2002.-79 б.
65.Бобоев Ҳ., Ғофуров З. Ўзбекистонда сиёсий ва маънавий-маърифий таълимотлар тараққиёти.-Т.:Янги аср авлоди, 2001.-479 б.
66.Жўраев У,Саиджонов И. Дунё динлари тарихи.-Т.:Шарқ, 1998.- 74 б.
67.Туленов Ж., Ғофуров З. Миллатлараро ҳамжиҳатлик давлатимиз бойлиги.-Т.:Ўзбекистон, 1999.-21 б.
68.Туленов Ж., Исмоилов Ф. Замон ва ёшлар.-Т.:Ёш гвардия, 1978.-104 б.
69.Ата-Мирзаев О, Гентшке В., Мўртазаева Р. Ўзбекистан многонациональнўй: историко-демографический аспект.-Т., 1998.- 160 б.
70.Туленов Ж., Қодиров Б., Ғофуров З. Маънавий юксалиш сари.-Т.:Меҳнат, 2000.-191 б.
71.Отамуротов С., Мамашокиров С., Холбеков А., Лафасов М. Марказий Осиё: ғоявий жараёнлар ва мафкуравий таҳдидлар.-Т.:Ижод дунёси, 2002.-31 б.
72.Сагдуллаев А., Аминов Б., Мавлонов Ў., Норқулов Н. Ўзбекистон тарихи:Давлат ва жамият тараққиёти.-Т.:Академия, 2000.- 271 б.
73.Жаҳон фалсафаси тарихидан лавҳалар ҒҚ.Назаров, М.Баратов, Ҳ. Алиқулов, О.Файзуллаев ва бошқ.-Т.:Файласуфлар миллий жамияти нашриёти, 2004.-472 б.
74.Қўльтура межнациональных отношений ҒЖ.Туленов, З.Ғофуров.-Т.:Мехнат, 1995.-180 с.
75.Маънавиятимизнинг ҳаётбаҳш қудрати ҒБ.Қодиров, Ж.Тўланов, Ф. Исмоилов таҳрири остида.-Т.:Меҳнат, 1999.-175 б.
76.Мафкура ва ёшлар.-Т.:Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, 2003.-196 б.
77.Миллатлараро муносабатлар маданияти ва байналминал дунёқараш ҒС. Камилова, З.Ғофуров ва бошқ..-Т.:Ўзбекистон, 1993.- 135 б.
78.Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар ҒЎзбекистон файласуфлари миллий жамиятининг ишчи гуруҳи.- Т.:Ўзбекистон, 2000.-77 б.
79. Туленова Г.Ж. Баркамол ёш авлод – истиқлол таянчи.-Т.:Фан ва технология,2004
80. Туленова Г.Ж. Истиқлол ва миллатлараро муносабатлар тараққиёти.-Т.:ТАТУ,2005
81. “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фанидан тест топшириқлари.-Т.:ТАТУ,2003
82. “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” курсидан амалий машғулотлар режалари.-Т.:ТАТУ, 2005 (лотин ёзувда)
83. “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фанидан семинар режалари ва тест топшириқлари.-Т.:ТАТУ, 2001
84. Семинасркие задания по курсу “Теория и практика строительства демократического обҳества в Ўзбекистане”.-Т.:ТАТУ, 2004
85.Соғлом авлод-мустақил Ўзбекистон пойдевори.-Т.:ТЭАИ, 2000
1 Каримов И. А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. –Т.: “Ўзбекистон”, 2005, 34 – б.
2 Каримов И А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон щаёт – пировард ма=садимиз. Т 8 – Т.: «Ўзбекистон», 2000, 466-бет.
3 Ўша жойда, 504-бет.
1 Каримов И. А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. –Т.: “Ўзбекистон”, 2005, 39 б.
2 Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон щаёт – пировард ма=садимиз. Т.8 –Т.: «Ўзбекистон», 2000, 504-бет.
[1] Ўаранг: Рафи=ов /., Соди=ов А., Ращмонов Б. Сиёсатшунослик фанидан маoрузалар матнлари. Тошкент: ТошДИУ, 2000, 3–8-бетлар.
[2] Юсупова Г.Х.,Бугаева Г.А. Сиёсий фикрларнинг шаклланиши ва ривожланиши тарихи. Политология курси бўйича маърузалар матни. 1-=исм. Тошкент: ЎзМУ, 2000, 7–14-бетлар.
[3] Политология. Тошкент: А.+одирий номидаги хал= мероси нашриёти, 2002, 31–32-бетлар.
1 Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз =ўлимиз билан =урамиз. Т.7 – Т.: «Ўзбекистон», 1999, 380 - б.
2 Каримов И. А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. –Т.: “Ўзбекистон”, 2005, 68 б.
1 Жщраев Н. Тарих фалсафаси. Т.: «Маoнавият», 1999, 133–174-бетлар.
[4] +ранг: Азизхўжаев А., Щусанов О., Азизов Х. Конституциявий щу=у=. Изоъли лу\ат. Т.: «Академия», 2001, 37–38, 140-бет; Саидов А., Таджихонов У. Давлат ва щу=у= асослари. Тошкент: ЎзР ИИВА, 1999, 20-бет.
[5] Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон щаёт – пировард ма=садимиз. Т.8 - Т.: Ўзбекистон, 2000, 333-бет.
[6] +аранг: Конституциявий щу=у=. Изощли лу\ат. Т.: «Академия» 2001, 27-бет.
2 Саидов А., Таджиханов У. Давлат ва щу=у= асослари. Т.: ЎзР ИИВ Академияси, 1999, 9–10-бетлар.
1 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.: «Ўзбекистон», 2001, 16–20-бетлар.
[7] Азизхщжаев А. ва бош. Конституциявий щу=у=. Т.: «Академия», 2001, 44–45-бетлар.
[8] Юридик Энциклопедия. Тошкент: «Шар=», 2001, 175–176-бетлар.
[9] Рамазонов И., Мщминов Э. Политология. Т.: «Адолат», 1997, 104-бет.
4 Каримов И. А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. –Т.: “Ўзбекистон”, 2005, 43– б.
1 Конституциявий щу=у= асослари. Т.: «Шар=», 2001, 251-бет.
2 Конституциявий щу=у=. Изощли луьат. Т.: «Академия», 2001, 97-бет; Юридик энциклопедия. Тошкент: «Шар=», 2001, 404-бет.
[10] Саидов А., Таджиханов У. Давлат ва щу=у= асослари. Т.: ЎзРИИВ Академияси, 1999, 10–11-бетлар.
[11] Исломов З. Давлат ва щу=у=: умумназарий масалалар (давлат назарияси). Т.: «Адолат», 2000, 150–151-бетлар
2 Каримов И. А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. –Т.: “Ўзбекистон”, 2005, 26 – б.
[12] Исломов З., Щусанов О., Миръамидов М. Щу=у=шунослик. Маoрузалар матни. Т.: «ЎАЖБНТ», 2000, 29-бет.
[13] Рамазонов И., Мўминов Э. Политология. Т.: «Адолат», 1997, 92–93-бетлар.
[14] Политология. Ў=ув =ўлланма. Тошкент: А.+одирий номидаги хал= мероси нашриёти. «ЎАЖБНТ», 2002, 96–109-бетлар.
[15] Юридик энциклопедия. Т.: «Шар=», 2001, 392-бет.
[16] Рамазонов И., Мщминов Э. Политология. Т.: «Адолат», 1997, 111-112-б.
[17] Политология. Маърузалар матни. Т.: «ЎАЖБНТ», 2000, 92-бет.
[18] Олий ва ўрта махсус, касб-щунар таълими муассасаларида 2-ча=ири= Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 7-сессияси материалларини ўрганиш бўйича услубий тавсиялар. Т.: «ЎАЖБНТ» маркази, 2002, 10-бет.
1 Каримов И. А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. –Т.: “Ўзбекистон”, 2005, 20-21 б.
1 Каримов И. А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. –Т.: “Ўзбекистон”, 2005, 39-40 б.
2 Азизхўжаев А. ва бош=алар. Конституциявий щу=у=. Изощли лу\ат. Т.: «Академия», 2001, 109-бет
[19] «Фан ва турмуш». 2000, № 2. 10–11-бетлар.
1 Каримов И. А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. –Т.: “Ўзбекистон”, 2005, 53 – б.
1 Рамазонов И., Мўминов Э. Политология. Т.: «Адолат», 1997, 154-бет.
[20] Политология. Т.: «ЎАЖБНТ», 2002, 161–162-бетлар.
[21] Рамазонов И., Мщминов Э. Политология. Т.: «Адолат», 1997, 162–173-бетлар.
[22] Политология. Ў=ув =ўлланма. Т.: 2002, 130–137-бетлар.
[23] Абдукаримов Х. Ращбарлик санoати. «+онун щимоясида». 2000, № 9, 8–10-бетлар.
[24] Рамазонов И., Мўминов Э. Политология. Т.: «Адолат», 1997, 173–181-бетлар.
[25] Каримов И.А. «Ўзбекистон: миллий исти=лол, и=тисод, сиёсат, мафкура. Т.1 –Т.: «Ўзбекистон», 1996, 141-б.
[26] Политология. Маърузалар матни. Т.: «ЎАЖБНТ», 2000, 114–115-б.
[27] +аранг: Политология Т.: «ЎАЖБНТ», 2002, 163–175-бетлар.
[28] Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий исти=лол, и=тисод, сиёсат, мафкура. Т.1 – Т.: «Ўзбекистон», 1996, 216-бет.
[29] +аранг: Политология. Маърузалар матни. Т.: «ЎЖАБНТ», 2000, 150–162-бетлар.
[30] Миллий исти=лол \ояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т.: «Ўзбекистон», 2000, 22-бет.
[31] Ирисов Б. Дин, а=идапарастлик ва тащдид. Маъруза матни. Т.: «Маънавият», 2000, 3–4-бетлар.
[32] Маърифат газетаси. 2001 йил 20 январ.
[33] Каримов И. Ўзбекистон - бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли.- Т.: Ўзбекистон, 1993.-Б.5.
1 Каримов И.А. Адолат қонун устуворлигида. Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг олтинчи сессиясидаги маъруза. 2001 йил 29 август. «Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак» китобида, 10-ж., -Т., Ўзбекистон, 2002, 28-бет
1 Халилов Э.Х. Ўзбекистон Республикасининг Парламенти: Биринчи чақириқ Олий Мажлиснинг фаолияти. -Т.: Ўзбекистон, 1999, 11-17 бетлар
2 Мустақиллик: изоҳли илмий-оммабоп луғат. -Т.: Шарқ. 1998, 179-б.
3 Готтерер Д. Омбудсман ҳақида //Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари.-1999, 1-сон, 27-б.
1 Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард мақсадимиз. -Т.: Ўзбекистон, 29-б.
2 Каримов И.А. Биз танлаган йўл - демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. Т. II. –Т.: Ўзбекистон, 2003, 31-б.
1 Каримов И.А. Оила фаровонлиги — миллат фаровонлиги. «Маърифат», 1997 йил 10 декабрь
1 Абдурауф Фитрат. Оила. —Т.: Маънавият, 1998, 8-бет.
2 Ўша жойда.