ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ

 

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

 

 

“Гуманитар фанлар” кафедраси

 

 

 

 

 

Жамият фалсафаси

Ўқув-услубий қўлланма

 

 

 

Тошкент  2016

 

 

 

Ўқув - услубий қўлланма «Фалсафа» фанининг бакалавриат таълим йўналишлари учун ишчи ўқув дастури асосида тайёрланган.

 

Тузувчи: Д.Ш.Сагдуллаева - фалсафа фанлари номзоди, доцент в.б.

Маъсул мухаррир: т.ф.д. Н.Р. Маҳкамова

 

 

 

 

Тақризчилар:

фалсафа фанлари доктори, профессор Г.Ж.Туленова

фалсафа фанлари номзоди Д.Кенжаева

 

 

 

 

 

         Ушбу ўқув-услубий қўлланма Тошкент ахборот технологиялари университетининг Илмий-методик кенгашида тасдиқланган.

 

 

 

 

 

 

 

ТАТУ

 

МУНДАРИЖА

 

КИРИШ........................................................................................................ ... ....4-6

1.“Жамият фалсафаси” мавзуси  бўйича  маъруза  матни............................................................................................................ .. ....7-59

2.“Жамият  фалсафаси” мавзусини ўқитиш бўйича таълим технологияси............................................................................................... ... .60-76

3.“Жамиятнинг фалсафий таҳлили”  мавзусидан   кейслар.........................77-82

4. Тест саволлари..............................................................................................83-85

5.Глоссарий.......................................................................................................86-98

 

 

 

КИРИШ

Бугунги кунда жамиятни демократлаштириш ва модернизациялаш жараёнлари  иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маънавий соҳаларни либераллаштириш асосида амалга оширилмоқда. Иқтисодиётни бошқаришда давлат улушининг босқичма-босқич қисқариб бориши, хилма-хил мулк шаклларининг қарор топиши, иқтисодий плюрализм, кўп укладлилик, эркин бозор муносабатлари, хусусий мулк дахлсизлиги, давлат томонидан кафолатланган тадбиркорлик, меҳнат ва истеъмол фаолияти эркинлигининг таъминланганлиги  иқтисодий ислоҳотларнинг моҳиятини ташкил этади.

Ҳокимиятлар бўлиниши тамойилининг жорий этилиши, улар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини таъминловчи тизимнинг шакллантирилиши фуқароларнинг ўз мақсадларини ҳимоя қилиш мақсадида маълум ташкилотларга бирлашиши, сиёсий плюрализм, давлат ҳокимияти функцияларининг секин-аста фуқаролик жамияти институтларига бериб борилиши – фуқаролик жамиятини барпо этиш учун шакллантирилган ижтимоий-сиёсий асос ҳисобланади. Фуқаролик жамияти қуриш бир қанча ваколатли вазифаларни давлатдан маҳаллий ҳокимият органларига, жамоат тузилмаларига ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич топширишни кўзда тутади1

Ҳуқуқий асос сифатида қонун олдида барчанинг тенглиги, қонун устуворлиги,  адолат қадриятларининг қарор топиши юридик тенгликнинг таъминланиши ва уларга ҳуқуқ ва эркинликлар бериш орқали қонун йўли билан тан олиниши, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари дахлсиз бўлиб, ҳеч ким улардан суднинг қарорисиз маҳрум этиши ёки чеклаши мумкин эмаслиги қарор  топганлигини кўрсатиш мумкин.

Жамият турли соҳаларида амалга оширилган ушбу институтционал ўзгаришлар самараси инсоннинг ўзлигини англаш жараёнларига бевосита боғлиқдир. Зеро тафаккур озод бўлмаса онг ва шуур тазйиқда, қулликдан қутулмаса  инсон тўла озод бўлолмайди. Тараққиёт тақдирини маънавий жиҳатдан етук одамлар ҳал қилади[1]. Демак, таълим-тарбия тизимини ислоҳ этишнинг аҳамияти беқиёсдир. Таълим тизимини такомиллаштириш  жамиятимизда олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини тўла тўкис тушуниш билан бирга унинг тенг ҳуқуқли иштирокчиси сифатида фаолият кўрсатишга қодир мутахассисларни тайёрлаш имкониятига хизмат қилади. Бу жиҳатдан  Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги  қонуни ҳамда “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”  ўз вақтида яратилган муҳим ҳужжатлардир. “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” кўрсатилганидек,  халқнинг бой мероси ва умумбашарий қадриятлар асосида замонавий  маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида  кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини  шакллантириш  Ўзбекистон тараққиётининг  муҳим шартидир2.

Таълим-тарбия тизимини модернизациялаш жамиятни ислоҳ этишнинг ўзаги бўлиб, таълим сифатини ошириш, уни нафақат замонавий ахборот технологияларининг сўнгги ютуқлари билан бойитиш, балки  ўз  қадр-қиммати, жамиятнинг асосий қадриятлари ҳимояси йўлида кураша оладиган, виждон эркинлиги, ахлоқий меъёрларга риоя қилувчи, ижтимоий жараёнларни демократлаштиришда бевосита ва билвосита иштирок этувчи, фуқаролик позициясига эга ёшларни камол топтиришдан иборатдир.

Демак, буларнинг барчаси биринчидан, фалсафа фани, хусусан, ижтимоий фалсафа  доирасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятитўлиқ қамраболиниши, иккинчидан фан бўйича маъруза ва амалий машғулотларда  “субъект-субъект” муносабатларига асосланган, ўқувчи-талабаларнинг ижодий фаоллигига, эркин фикрлашига имкон берувчи, тараққиётнинг муқобил моделлари ривожланишига олиб келувчи илғор инновацион технологиялардан кенг кўламда   фойдаланиш заруриятини  намоён қилади.

Мазкур ўқув-услубий қўлланма жамиятнинг моҳиятини фалсафий жиҳатдан ўрганиш асосида унинг ривожига оид таълимотлар мазмун-моҳиятини,демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти шаклланиши жараёни ва механизмларини, ушбу мавзуни ўқитиш самарадорлигини оширишга педагогик технологиялар, инновацион методларнинг таъсири ва ўрнини ўрганиш,бу борада талабалар билимини чуқурлаштиришда таълимнинг техник воситаларининг кенг имкониятларидан фойдаланиш мақсадига хизмат қилади. Ўқув-услубий қўлланма “Жамият фалсафасимавзусини ўқитишнинг назарий масалалари билан бирга,  мавзу юзасидан кейслар, назорат топшириқлари (тестлар), адабиётлар рўйхати, глоссарийдан ташкил топган бўлиб, талабаларда фалсафий дунёқарашни шакллантиришга, жамият, ижтимоий тараққиёт муаммоларини тўғри англаш, жамият ҳаётида рўй бераётган туб ўзгаришлар моҳиятини холисона идрок қилишга ёрдам беради, деб ўйлаймиз.

 

 

 

 

1.Жамият фалсафаси

1.                Жамият тушунчаси. Жамият ҳақидаги фалсафий қарашлар.

2.                Жамиятни фалсафий англаш. Жамиятнинг моҳияти ва ўзига хос жиҳатлари.

3.                Жамиятнинг мавжудлик соҳалари.

4.                Жамиятнинг шаклланиши ва тараққиёти табиий-тарихий жараён сифатида.

5.                Ахборотлашган жамият концепцияси.

6.                Фуқаролик жамияти, унинг ўзига хос жиҳатлари. Ўзбекистонда қарор топаётган эркин фуқаролик жамияти.

 

1.Жамият   тушунчаси.  Жамият   ҳақидаги   фалсафий  қарашлар.

Қадимдан жамият нима? У қандай тузилган? Жамиятни, унинг моҳиятини билиш мумкинми? Инсоннинг жамиятдаги ўрни қандай? каби саволлар олимларни қизиқитириб келган.

Қадимий даврдан то ҳозирга қадар яратилган жамият ҳақидаги қарашларни уч-йўналишда ўрганиш мумкин: диний қарашлар, илмий қарашлар, фалсафий қарашлар.

Дастлабки жамият ҳақидаги қарашлар диний нуқтаи – назардан бўлган. Унга кўра олам, ундаги барча нарса ва ҳодисалар, шу жумладан жамият ва инсон ҳам илоҳиёт томонидан яратилган. Жамиятдаги барча жараёнлар, ўзгаришлар сабабларини илоҳиётдан қидирмоқ лозим. Кишилар ҳаётининг барча тамонлари илоҳий кучлар таъсирида  кечади, шунинг учун ҳам кишилар бу кучларга эътиқод қилишлари лозим.

Кишилик жамияти қадимдан бошлаб турли илмий билим соҳалари вакиллари томонидан ўрганилган.

Иқтисодиёт соҳасидаги билимларни жамият иқтисодиётини ўрганиш орқали, тарих соҳасидаги билимлар турли тарихий даврларда кечган ижтимоий – тарихий жараёнларни ўрганиш орқали ҳосил бўлган. Умуман олғанда, жамиятни турли-туман фан соҳалари ўрганади.

Жамият тушунчасининг моҳиятини турли фалсафий мактаб ва йўналишлар шунингдек алоҳида мутафаккирлар ҳам турли йўллар билан тушунтиришга ҳаракат қилганлар. Шу жумладан, жамият тўғрисидаги юқорида кўрсатилган аввалги иккита тушунчани ўз ичига олган «социум» тушунчаси пайдо бўлди.

Жамият арабча “жамъа” сўзидан олинган бўлиб “умумий” деган маънони ифодалайди.

Этимологик нуқтаи назардан бу тушунча турлича ҳодисаларнинг бирлигини ифодалайди:

1.                Моддий дунёнинг бир қисми бўлиб, одамларнинг бирлигини ва шаклларининг тарихан ривожланаётган барча усуллари мажмуидир.

2.                Одамларнинг тарихий жиҳатдан ўзаро таъсир усули ва бирлиги шаклининг ҳар бири.

3.                Яшаш вақти ва яшаш жойи бир бўлган одамларнинг (минтақа, мамлакат ва б.) мажмуи.

4.                Одамларнинг маълум мақсад йўлида бирлашиши.

5.                Ўз вақтини биргаликда ўтказувчи одамлар гуруҳи ва бошқалар.

Француз файласуфи ва социологи Эмиль Дюркгейм (1858 -1917)нинг фикрича, «жамият – бу индивидларнинг оддий йиғиндисидан иборат бўлмай, махсус хусусиятларга эга бўлган, уларнинг бирлашмасидан ташкил топган тизим бўлиб, реалликни ўзига хос хусусиятларга эга бўлган «sui generis» акс эттиради». Немис файласуфи Макс Вебер (1864-1920) фикрича, жамият инсонларнинг ўзаро таъсиридан, яъни ижтимоий хатти-ҳаракатлардан ташкил топган тизим бўлиб, бошқа одамларнинг хатти-ҳаракатига қарши жавоб тариқасида йўналтирилгандир. М.Вебер жамият ривожининг асосини ижтимоий фаолиятда, деб ҳисоблайди. Америка социологи ва ижтимоий фалсафа бўйича мутахассис – файласуф Толкотт Парсонс (1902-1979) фикрича, жамият қадриятлар ва меъёрлар  билан боғланган одамларнинг муносабатига асоланган тизимдир. Инсон шуларга асосланиб ўз ижтимоий

фаолиятини амалга оширади. Т.Парсонсни маълум маънода М.Вебернинг ғоявий меросхўри дейиш мумкин.

Ҳозирги даврнинг таниқли файласуфлари Р.Арон, Д.Белл, П.Блау, А.Гидденс, Р.Дарендорф, Г.Зиммель, Ф. Знанецкий, Т.Кун, К.Леви-Стросс,

К. Маннгейм, Р. Мертон, Х.Ортега-и-Гассет, К.Поппер, П.А. Сорокин, Э.Фромм, К.Ясперс ва бошқаларжамият тўғрисидагиўзига хос фикрларини билдирганлар. Кўпчилик мутафаккирлар жамиятнинг моҳияти бир ёки бир нечта асосий принцип орқали тушунтирадилар. Масалан, О.Шпаннда бу принцип – бирбутунлик, О.Тоффлерда – плюрализм, У.Ростоуда – босқичма-босқичлик, К.Попперда – очиқлик, Р.Мертонда – универсаллик. Лекин масалага жиддий қаровчи файласуфлар ҳатто ўзларининг принципларини ҳаммутлақлаштирмайдилар. Масалан, К.Поппер очиқлик принципи тўғрисида шундай деб ёзади: «Очиқ жамиятлар... ҳали мукаммалликдан йироқда..., балки авлодларимиз бир неча юз йиллардан сўнг ахлоқий жиҳатдан биздан анча ўтиб кетсалар керак. Буларнинг барчаси рўй бериши мумкин  деб ҳисобласам-да, шунга қарамай, яна қайтараман: ҳозирги даврда биз яшаб турган очиқ жамиятлар – қачонлардир мавжуд бўлган жамиятларнинг энг яхшиси, энг эркин ва адолатлиси, ўз-ўзини танқид қилувчи ва ислоҳотларни энг тез қабул қилувчилардир»1.

«Жамият» тушунчасини бир маънода таъриф қилинганда бир қанча назарий,  методологик ва этимологик мураккабликларга дуч келинади. Биринчидан, бу тушунча ҳажми ва мазмуни жиҳатдан жуда кенг. Иккинчидан, бу тушунча мавҳум, яъни фалсафий категориядир. Учинчидан, бу тушунча динамик, яъни ривожланувчандир. Тўртинчидан, жамият фақат фалсафа фанининг предмети бўлмасдан, ҳамма ижтимоий фанлар мажмуининг предметидир. Бешинчидан, «жамият» атамаси турли маъноларда ишлатилиши мумкин.

«Жамият» тушунчаси юқорида кўрсатиб ўтилган маънолардан ташқари яна: а) биологик тизимларнинг энг ривожланган босқичи; б) конкрет аниқ социум; в) ижтимоий алоқалар ва ўзаро таъсирлар шакли ва б. Жамият тўғрисида гап кетганда, у кенг, фалсафий нуқтаи назардан тушунилади. Энг кенг маънода, жамият – бу одамлар бирлашувининг ҳамма шакллари ва уларнинг ўзаро алоқалари ва ўзаро таъсирларининг ҳамма усуллари мажмуидир.

Жамият ҳар қандай мураккаб бир бутун ҳодиса ва тизим сифатида ўз тузилиши, структурасига эга. Бу структура қандай деган саволға файласуфларнинг бир эмас бир қанча авлодлари жавоб топишга ҳаракат қилишган. Қадимги шарқ файласуфлари фикрича, жамият бирбутун бўлгани билан бир турдаги объект эмас. Милоддан аввал IV асрда яшаган хитой файласуфи Чжуан-цзи таъкидлашича, «нимаики турли-туманликдан маҳрум бўлса, турли-туманлик бўлган жойда пайдо бўлади».

Антик даврда жамият структураси муаммосига икки хил ёндашув шаклланган эди. Биринчи ёндашувга асосан, жамият – тегишли ички структурага эга бўлган табиий тузилмадир. Иккинчи қарашга асосан, жамият яшаш ва бошқариш осон бўлиши учун сунъий равишда тизимга солинган. Биринчи нуқтаи назарни Арасту, Сенека, иккинчисини – Афлотун, Эпикур, Лукреций Карқўллаб қувватлаганлар.

Қадимги юнон файласуфи Аристотел жамиятни ўрганиш билан боғлиқ бўлган фанларни ишлаб чиққан ва “метафизика” деб номлаган. Бу фанлар орасида сиёсатга алоҳида ўрин берган. Унинг фикрича, жамият сиёсий мавжудотлардан ташкил топган.

Амир Темурнинг “Темур тузук”ларида жамият, унинг иқтисодий, сиёсий ҳаёти, жамият ҳаётини ташкил этиш тўғрисида қимматли маълумотлар берилган. Ҳозирда жамият муаммоси ижтимоий - гуманитар фанлар: тарих, иқтисодиёт назарияси, маънавият асослари, ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик кабилар томонидан ўрганилмоқда.

Жамият ҳақидаги илмий-фалсафий қарашлар Марказий Осиёлик буюк мутафаккир олимлар томонидан илгари сурилган.

Буюк олим Абу Наср Форобий асарларида жамият муаммоси чуқур фалсафий таҳлил қилинган. У жамиятнинг келиб чиқиши асосида табиий эҳтиёжни қондириш ётади, деган назарияни илгари сурган. Табиий эҳтиёж кишиларни бирлашишга, жамоага уюшишга, ўзаро ёрдамга олиб келган. Ўзаро ёрдам туфайли эҳтиёжлар қондирилган. Кишилар ўртасидаги ўзаро ёрдам жамиятни келтириб чиқарган. Инсоният жамияти турли халқлардан ташкил топган бўлиб, улар ўзаро бир-бирларидан тиллари, урф-одатлари,  малакалари, хусусиятлари билан фарқланадилар.

Форобий давлатларни фозил ва жоҳилларга ажратади. Фозил шаҳар юксак ахлоқли ва маърифатли киши тамонидан бошқарилиб, бу давлат шаҳар аҳолисининг ўзаро кўмаклашувига, бир-бирига ёрдам беришга асосланади. “Одамларга нисбатан уларни бирлаштириб турувчи ибтидо -  инсонийликдир. Шу туфайли одамлар одамзод туркумига оид бўлгани учун ҳам ўзаро тинчликда яшамоқлари лозим”1.

Абу Али ибн Сино “Ишорат ва тарбиҳот» асарида инсон ўз шахсий талаблари жиҳатидан бошқалардан, ажралган ҳолда яшай олмайди, чунки у инсониятнинг бошқа вакиллари билан муносабатда бўлибгина, уларни қондириши мумкин”, деб ҳисоблайди. У инсонларнинг жамиятда тутган ўрнига кўра уч гуруҳга бўлади:

а) Давлат идораларда хизмат қилувчи ва жамиятни бошқариш иши билан шуғулланувчилар.

б) Ҳожат ва зарурий машғулотларни ишлаб чиқарувчилар.

в)Давлатни қўриқлаш, уни турли ташқи хужумлардан сақлашни таъминлайдиган ҳарбийлар.

Ибн Сино жамиятнинг пайдо бўлиши кишиларнинг бирдамликка бўлган табиий эҳтиёжидан келиб чиққанлигини кўрсатган.

Абу Райхон Беруний биринчилардан бўлиб цивилизацияларнинг пайдо бўлишида табиий – географик муҳитнинг тутган ўрнини асослашга уринган.

У жамиятни “идора қилиш ва бошқаришнинг моҳияти азият чекканларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бировларнинг тинчлиги йўлида ўз тинчлигини йўқотишдан иборат” деб билган. Алишер Навоий ўз асарларида “идеал жамият” қиёфасини чизган.

19 – асрнинг ўрталарига келиб жамият, унинг истиқболини ўрганиш ҳаётий заруриятга айланди. Ғарбий Европанинг Т. Спенсер (1820-1907 йй.), Дюрхгейм (1858-1917 йй.), Ф. Гегел, М. Вебер, В. Парено сингари олимлари Маркс, Энгельс жамият тараққиёти табиий – тарихий жараён, мураккаб ижтимоий тизим сифатида тадқиқ этдилар.

2.Жамиятни фалсафий англаш.  Жамиятнинг моҳияти ва ўзига хос жиҳатлари. Инсоният азал-азалдан жамият бўлиб яшаган. Ер куррасида яшаётган одамлар оиласи жамиятни ташкил этади. Жамиятни фалсафий таҳлил қилиш ўзининг бир қатор тамойилларига кўра илмий таҳлил қилишдан фарқланади. Фалсафа бошқа фанлардан фарқли равишда жамият таҳлилида қуйидаги тамойилларга асосланади:

1.Жамият бир бутун яхлит оламнинг таркибий қисми, борлиқ, табиатнинг ўзига хос кўриниши, одамлар уюшмасининг махсус шакли.

2.Жамият бир бутунликни, яхлитликни ташкил этувчи ижтимоий тизимдир.

Фалсафа жамиятни ўрганганда уни яхлитлик сифатида олиб ўрганади ва унинг мавжудлиги, тараққиёт қонунларини очиб беради.

3.Фалсафа жамиятнинг барча тамонлари орасидаги алоқадорликлар ва тараққиётни тадқиқ этади.

4.Фалсафа жамият ҳам олам каби узлуксиз ҳаракатда, ўзгаришда, тараққиётда деб билади.

Жамиятнинг  фалсафий таҳлили:

1.Жамият инсонлар учрашувдан иборат бўлган бирлик. Жамият – мақсадлари, орзу-интилишлари, яшаш тарзлари муштарак бўлган одамлар оиласидан иборат инсоннинг яшаш муҳити.

2.Моддий оламнинг таркибий қисми.

3.Жамият ўз-ўзини ташкилловчи, ўз-ўзидан ривожланувчи мураккаб тизим.

4.Жамият кишиларнинг ҳаёт тарзлари, фаолиятларининг барча турлари, уларнинг натижаларини қамраб олади.

5.Жамият аввало кишилар фаолияти. Бу тушунчада кишилар ҳаёти ва фаолияти ўтмиши, ҳозир ва келажакдан иборатвақт мезони акс эттирилган.

6.Жамият кишилараро объектив ижтимоий алоқа ва муносабатларнинг маҳсули ва кўриниши.

Кишилараро алоқа ва муносабатлар ижтимоий муносабатлар, деб юритилади. Жамият яхлит тизим сифатида моддий ва маънавий омиллар бирлигида ташкил топган (1-илова).

Ўрта аср Шарқида  Арастунинг қарашлари кенг тарқалиб, жамият структурасининг табиийлиги тан олинган. Янги даврда «ижтимоий шартнома» (битим) назариясига асосланган иккинчи нуқтаи назар кенг тарқалган. Унга кўра одамлар «табиий ҳолат»да мутлақ тенг, озод, ўзига тўқ бўлиб, жамиятнинг ўзи эса, ҳечқандай структурага эга эмас. Фақат ижтимоий битим тузилгандан кейингина жамият структурага эга бўлади. Бу ҳолат Ж.Ж.Руссо (1712-1779) томонидан яққол кўрсатиб берилиб, унинг фикрича олий ҳокимият – жамиятнинг «боши», қонун ва  урф-одатлар – «мияси», савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги эса – ҳазм қилиш тизими, молия эса – «қони»дир ва бошқалар1.

Илмий социологиянинг асосчиларидан бири инглиз файласуфи Герберт Спенсер (1820-1903) ҳарқандай жамиятнинг асосида ётадиган учта асосий тизимни ажратган: а) тартибга солувчи; б) яшаш воситаларини ишлаб чиқарувчи; в) бўлиб берувчи. Социум қанча ривожланган бўлса, унинг тузилиши шунча мураккаб бўлади. «Бир хилликдан кўп хилликка ўтиш бир бутун цивилизация тараққиётида ҳам, ҳар бир қабила тараққиётида ҳам кузатилади»2.

Турли фалсафий, социологик мактаблар ва йўналишлар жамият структураси тўғрисида ўз вариантларини тавсия этганлар. Ижтимоий бирбутунликка кирувчи мустақил тизим ва кичик тизим сифатида маданият (И.Гердер, О.Шпенглер, К.Ясперс), санъат (Г.Лессинг, И.Тен, Ж.М.Гюйо), иқтисодиёт (Н.Смелсер, У.Мур, Т.Веблен), дин (Э.Дюркгейм, М.Вебер, Т.Лукман), шунингдек, фан, техника, ҳуқуқ, тил, экология, оммавий ахборот воситалари ва бошқалар тавсия қилинган эди.

3.Жамиятнинг мавжудлик соҳалари. Вақт ўтиши билан жамият тузилмасида тўртта асосий соҳалар ажралиб чиқди: иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий соҳалар. Шуни таъкидлаш керакки, «ижтимоий ҳаёт соҳаси» тушунчаси ўрнига «ижтимоий структура» ёки «сиёсий ҳаёт» каби тушунчалар ишлатилади. Уларни синоним тушунчалар деса ҳам бўлади. Лекин фанда кўпроқ «соҳа» тушунчаси қўлланилади.

Жамиятнинг иқтисодий соҳаси. Бу соҳага нисбатан турлича ёндашувлар мавжуд. У тор маънода «турли предмет ва хизмат турларини ишлаб чиқариш, тақсимлаш, алмаштириш ва истеъмол қилиш» деб тушунилади1. Шу маънода айтиш мумкинки, «жамиятнинг иқтисодий соҳа»си тушунчаси «базис» тушунчасига мос келади. Кенг маънода эса иқтисодий соҳа деганда барча ижтимоий ишлаб чиқариш жараёни тушунилади: ишлаб чиқариш усули, ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатларининг бирлиги, шунингдек иқтисодиётнинг ўзаро алоқадорлиги ва ўзаро таъсирлари йиғиндиси. Ўта кенг категориал маънода социумнинг иқтисодий соҳаси «табиат билан инсонлар ўртасида индивид ва

кишилар гуруҳининг онгли фаолияти орқали ўзаро алоқаларини» акс эттиради2.

Иқтисодий соҳа асосида инсоннинг ишлаб чиқариш ва меҳнат фаолияти ётади. Унинг зарурлиги инсоннинг эҳтиёжлари ҳайвоннинг эҳтиёжларидан тубдан фарқланиши билан белгиланади. Инсон ривожланиши билан табиатдан ажралади. Бу жараёнда эса, жамиятнинг иқтисодий соҳаси тараққиёти муҳим роль ўйнайди. «Хусусий мулк» тушунчаси иқтисодий тушунчаларнинг энг муҳимларидан ҳисобланади. Жамиятнинг иқтисодий соҳасида ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатлари муҳим тузилмавий қисмлари ҳисобланади. Иқтисодий муносабатлар кишилар ўртасида ишлаб чиқариш, тақсимлаш, алмашиш ва неъматларни истеъмол қилиш жараёнларида шаклланадиган иқтисодий муносабатлардир. Ишлаб чиқариш кучларига моддий ишлаб чиқариш жараёни учун зарур бўлган «субъектив (инсон) ва моддий (техника ва меҳнат қуроллари)  элементлар тизими киради»1.

Жамиятнинг иқтисодий ҳаёти унинг иқтисодий ишлаб чиқариш усулида ўз ифодасини топади.

Иқтисодий ишлаб чиқариш усули деганда ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатлари назарда тутилади.

Ишлаб чиқарувчи кучлар жамият иқтисодий ҳаётининг муҳим томонини ташкил этади.

Ишлаб чиқарувчи кучлар деганда  моддий неъматларни ишлаб чиқариш жараёнида кишиларнинг табиатга муносабати назарда тутилади.

Ишлаб чиқарувчи кучлар деганда моддий неъматларни ишлаб чиқариш жараёнининг субъектив ва предметли элементлари назарда тутилади.

Моддий неъматларни ишлаб чиқариш жараёнида кишилараро содир бўладиган алоқа ва муносабатлар ишлаб чиқариш муносабатлари, деб юритилади. Жамиятнинг иқтисодий ишлаб чиқариш усули унинг иқтисодий тизимида ўз ифодасини топади.

Жамиятнинг иқтисодий тизими деганда инсоннинг табиатга муносабати назарда тутилади. Бу муносабатлар ташкилий-иқтисодий муносабатлар дейилади.

Ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида содир бўладиган муносабатлар ишлаб чиқариш муносабатлари ёки ижтимоий-иқтисодиймуносабатлар дейилади.

Ташкилий иқтисодий муносабатлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш жараёнида келиб чиқади.

Ижтимоий – иқтисодий муносабатлар ишлаб чиқариш воситаларига мулкчилик муносабатларини ифодалайди.

Моддий ишлаб чиқариш деганда аввало инсон меҳнати назарда тутилади. Умумий тарзда олганда меҳнат инсон мавжудлигининг асосий шакли. Меҳнат, аввало, инсон яшаш шароитларини вужудга келтириш жараёнидир. Меҳнат инсонга зарур бўлган шарт-шароитларни ва ўз-ўзини қайта ишлаб чиқаришни қамраб олади.

Меҳнат жараёни ишлаб чиқариш тушунчасида конкретлашади. Ишлаб чиқаришнинг ўзи эса кишиларнинг табиатга ва ўзаро бир-бирларига муносабатисиз амалга ошиши мумкин эмас. Ишлаб чиқарувчи кучлар моддий неъматларни ишлаб чиқариш жараёнида инсоннинг табиатга муносабатини ифодалайди.

Ишлаб чиқарувчи кучлар ишчи кучи ва ишлаб чиқариш воситаларидан иборат. Ишчи кучи – бу, меҳнат қуролларини ҳаракатга келтирадиган, моддий бойликларни ишлаб чиқарадиган инсон. Ҳозирги даврда ишчи кучининг мазмуни ўзгарди. Бугун фан бевосита ишлаб чиқарувчи кучларга айланаётган даврда инсонга ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқариш тажрибаси ва меҳнат қилиш малакасининг ўзигина етарли эмас. Энди у илмий билимларни эгаллаган бўлмоғи лозим.

Ишлаб чиқариш воситалари – инсоннинг табиатга таъсир этишида фойдаланиладиган нарсалар, предметлар. Улар орасида меҳнат қуроллари алоҳида ўрин тутади. Меҳнат қуроллари жамиятнинг табиатга таъсири характерини ифодалайди. Ишлаб чиқариш қуроллари техникани ўз ичига олади. Техника деганда - маиший техника, транспорт техникаси, ахборот техникаси кабилар назарда тутилади.

Меҳнат предметлари – инсон меҳнати йўналтирилган нарса ва ҳодисалар, инсонни ижтимоий ишлаб чиқаришга жалб этган табиатнинг қисмларидир.

Моддий ишлаб чиқаришнинг мураккаблашиб бориши меҳнат тақсимотини келтириб чиқарган ва такомиллаштирган.

Ишлаб чиқариш муносабатлари деганда моддий неъматларни ишлаб чиқариш айирбошлаш, тақсимот ва ўзлаштириш муносабатлари назарда тутилади. Ишлаб чиқариш муносабатларининг асосини мулкий муносабатлар ташкил этади. Инсоният тарихида мулкнинг 2 шакли қарор топган: хусусий ва умумий. Жамиятлар тараққиёти жараёнида мулкнинг шакллари ўзгариб, хилма-хиллашиб борган.

«Ўзбекистон Республикасининг Мулкчилик тўғрисидаги Қонуни» га мувофиқ жамиятимиз иқтисодиёти кўп укладли иқтисодиёт бўлиб ҳисобланади ва унинг негизини 5 хил мулк шакли ташкил этади:

- Хусусий мулк

- Ширкат (жамоа) мулки

- Давлат мулки

- Аралаш мулк

- Бошқа давлатлар,  халқаро ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар мулки.

Юқорида кўриб чиққанимиздек, ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатлари жамиятнинг иқтисодий ишлаб чиқариш усулини ташкил этади. Бунда ишлаб чиқарувчи кучлар ишлаб чиқариш усулининг мазмунини, ишлаб чиқариш муносабатлари эса унинг иқтисодий шаклини ташкил этади.

Ишлаб чиқарувчи кучлар, ишлаб чиқариш муносабатлари ва улар орасидаги диалектик алоқадорликсиз жамият ҳаёти ва тараққиёти амалга ошмайди.  Бундай алоқадорлик жамиятда амал қилувчи – ишлаб чиқарувчи кучларнинг ишлаб чиқариш муносабатлари характери ва даражасига мувофиқ келиши қонунида ўз ифодасини топади.

Ҳатто энг юқори даражадаги техника ва технология ривожига қарамай, барибир моддий ишлаб чиқариш ва маънавий қадриятларни яратувчи инсон ишлаб чиқаришнинг асосий омили бўлиб қолади. Фаннинг бевосита ишлаб чиқариш кучига айланганлиги инсонга, ишчига қўйиладиган талабларни қайта кўриб чиқишни тақозо қилади. Ҳозирги даврда ишчи нафақат ўзининг малакали касби, ҳунарига эга бўлиши керак, балки у доим ўзининг малакасини ошириб, билимларини чуқурлаштириб бориши керак. Масалан, Японияда яқин келажакда умумий, олий таълим тизимига ўтиш мўлжалланган, чунки ишчиларга нисбатан талаблар кучайиб кетган.

Ғарб ижтимоий фалсафаси (Т.Парсонс, Н.Смелзер, У.Мур ва б.) иқтисодий ҳаётни товар ва хизматлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ роллар ва мақомлар тизими сифатида кўриб чиқади. Кўплаб ижтимоий фалсафий назариялар доирасида иқтисодиёт базис, жамият асоси, фундаменти сифатида кўрилмайди. Унинг асоси сифатида маданият, цивилизация, ҳуқуқ, ахлоқ, дин ва бошқалар қўйилади. Иқтисодий соҳа эса социумнинг оддий кичик тизими сифатида ёки оддий ижтимоий институт (таълим, соғлиқни сақлаш, оммавий ахборот воситалари) билан бир қаторда талқин қилинади.

Жамиятнинг сиёсий соҳаси. Жамиятнинг сиёсий соҳаси (ёки содда қилиб айтганда - сиёсат) социум тузилмасининг асосий қисмларидан биридир. Ҳозирги даврдаги ижтимоий-фалсафий фикрларга биноан сиёсат «давлат ҳокимияти ва шу жамият ичидаги давлат (шу жумладан, миллий давлат) тузилмаси бўйича катта ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги, шу жумладан, халқаро майдонда давлатлар ўртасидаги муносабатлар» соҳаси сифатида тушунилади. Кенг маънода жамиятнинг сиёсий тизимига сиёсий фаолият, сиёсий режим, сиёсий назария ва бошқалар киради.Тор маънода эса сиёсий соҳа жамият сиёсий тизимининг синоними сифатидаяъни, одамларнинг, сиёсий кучларнинг ҳокимиятга эгалик қилиши, уни сақлаб туриш, мустаҳкамлаш ва амалга оширишга қаратилган онгли хатти-ҳаракатитушунилади.Жамиятнинг ҳар бир аъзоси маълум бир даражада: давлатнинг фуқароси сифатида, сиёсий партия ёки ижтимоий-сиёсий ташкилотнинг аъзоси сифатида, меҳнат жамоаси ёки жамоатнинг аъзоси сифатида сиёсий соҳа билан боғлиқдир.

Янги давргача фалсафада «ижтимоий» ва «сиёсий» деган тушунчалар деярли синоним сўзлар деган нуқтаи назар мавжуд эди, шунга кўра, сиёсий соҳа умумий ижтимоий-фалсафий муаммолардан ажратилмас эди. Фақат ХVII-ХVIII асрларга келибгина сиёсийлик тушунчаси инсон фаолиятининг турли, нисбатан мустақил предмет соҳаларидан, шу жумладан ахлоқ, иқтисодиёт соҳасидан фарқли ўзига хос хусусиятларга эга эканлиги маълум бўла бошлайди.

Турли манфаатларга эга бўлган ижтимоий гуруҳ ва жамоатларнинг шаклланиши ва фаолият кўрсатиши  улар ўртасидаги сиёсий муносабатларнинг шаклланишида муҳим бир асосга айланади. Антик даврдан бери «сиёсийлик» сўзига таъриф беришга ҳаракат қилиб келинди. Масалан, Аристотель барча соҳалар орасида сиёсатга қатъий равишда биринчиликни берган, жумладан, «агар барча билим ва санъатларнинг охирги мақсади яхшилик бўлса, унда барча билим ва санъатлар орасида энг олий яхшилик сиёсатнинг мақсадидир», деб баҳо берган эди.  

Кўп асрлар давомида Шарқда ҳам Ғарбда ҳам сиёсатни ижтимоий-сиёсий жиҳатдан тушуниш шаклланиб келди. Бунда сиёсат асосан ижтимоий жараёнларни бошқарадиган соҳа сифатида тушунилди. Берунийнинг таъкидлашича, «бошқариш ва етакчилик қилиш – бу бошқариладиганларнинг тинчлиги деб ўз тинчлигидан воз кечишдир… Уларнинг оилалари, мол-мулклари ва ҳаётларини қўриқлаш ҳамда ҳимоя қилиш учун ўз кучини йўқотишдир».

Сиёсатнинг моҳиятини тушунишда Форобий ҳам ўз ҳиссасини қўшган. Сиёсий фаннинг предмети сифатида у қуйидагиларни айтиб ўтади: а) турли гуруҳларнинг онгли ҳаракатлари, одатлари, меъёрлари, кўникмалари ва бошқалар; б) уларнинг қандай мақсадга ва нима учун йўналтирилганлиги; в) уларнинг инсонда намоён  бўлишининг шакл ва усуллари; г) уларнинг инсоннинг хатти-ҳаракатларида мустаҳкамлашни бошқаришнинг усуллари ва йўллари.

Сиёсатнинг моҳиятига оид замонавий фалсафий қарашларнинг шаклланишида Ж.Локк, Т.Гоббс, Н.Макиавелли, Ш.Монтескье, Ж.Ж.Руссо, Г.Хегел, А.Токвиль, Л.Фейербах, К.Маркс, К.Поппер ва шу каби мутафаккирларнинг ғоя ва таълимотлари муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам ҳозирги замон жамияти сиёсат соҳасининг фундаментал асоси шаклланишида ва уларни асослашда бу мутафаккирларнинг хизматлари каттадир. Хусусан, Н.Макиавелли биринчилардан бўлиб, сиёсатнинг инсон ҳаёти ва жамиятда алоҳида ва мустақил ўрин эгаллашини аниқ асослаб берган. Шунингдек, Т.Гоббснинг «Левиафан»и, Ж.Локкнинг «Давлатни идора этиш ҳақидаги икки рисола»си, Ш.Монтескьенинг «Қонунларнинг руҳи ҳақида»ги асари, Ж.Ж.Руссонинг «Ижтимоий битим тўғрисида»ги, Хегелнинг «Ҳуқуқ фалсафаси» асари, И.Кантнинг «Абадий дунё тўғрисида»ги  рисоласи, К.Поппернинг «Очиқ жамият ва унинг душманлари» асари ва бошқаларнинг асарларини юқори баҳолаш мумкин.

Жамиятнинг сиёсий тизими социумнинг асосий қисми ҳисобланади. У бошқа тизимлар – иқтисодий, мафкуравий, ҳуқуқий, маънавий ва бошқа тизимлар билан ўзаро алоқадорликда ва таъсирда бўлади.

Муайян жамиятнингсиёсий тизими ўзининг ижтимоий табиати, ижтимоий қурилиши, бошқариш шакли, сиёсий муносабатларнинг тури билан белгиланади. Сиёсий тизим сиёсий институтлар, ижтимоий тузилмалар, меъёрлар ва қадриятларнинг мажмуасидан иборат бўлиб, сиёсий

ҳукумат орқали амалга оширилади. Сиёсий тизим турли сиёсий субъектлар фаолиятларининг узлуксизлигини, улар ўртасидаги алоқани ва мувофиқлашларни таъминлайди. У ижтимоий зиддиятлар ва келишмовчиликларни ечиш йўлларини кўрсатиб, жамият тараққиётига эришиш йўлида турли ижтимоий кучларни бирлаштиради. Сиёсий тизим социумнинг мақсадга эришиш ресурсларини сафар эттирувчи ва қарорларни ишлаб чиқувчи механизмдир.

Жамиятнинг сиёсий ҳаёти деганда синфлар, миллатлар, сиёсий кучларнинг ўзаро муносабатлари, уларнинг давлат ҳокимиятини қўлга киритиш ва мустаҳкамлаш борасидаги онгли фаолияти назарда тутилади. Жамиятнинг сиёсий ҳаёт соҳаси сиёсат тушунчаси ёрдамида ифодаланади. Сиёсат синфларнинг синфларга, миллатларнинг миллатларга, давлатларнинг давлатларга муносабатини ифодалайди. Сиёсат мураккаб ижтимоий муносабат кўриниши сифатида давлат ҳокимиятининг шаклланиши билан боғлиқ ҳолда юзага келади.

Сиёсат давлат миқёсида ва давлатлараро муносабатларда амалга ошириладиган, жамиятни бошқариш билан боғлиқ фаолият. Кўп ҳолларда «давлат сиёсати» деган тушунча кенг қўлланади. Ҳар қандай давлатнинг сиёсати икки кўринишда намоён бўлади:

а) ички сиёсат

б) ташқи сиёсат

Жамиятнинг сиёсий ҳаёти унинг сиёсий тизимида ўз ифодасини топади.

Сиёсий тизим деганда жамиятда муайян сиёсий функцияларни бажарадиган ижтимоий институтлар тизими назарда тутилади.

Сиёсий тизим 2 кўринишда намоён бўлади.

а) мамлакат сиёсий тизими

б) халқаро сиёсий тизим

 Алоҳида олинган мамлакатнинг сиёсий тизими деганда давлат, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари назарда тутилади.

Жамият сиёсий тизимининг муҳим томонини бошқарув ташкил этади.

Жамият сиёсий тизимининг таркиби давлат, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотларидан иборат.

Моддий ишлаб  чиқаришқанчалик зарур бўлмасин, ҳар бир соғлом киши ва  жамиятнинг ҳаёти кўпдан-кўп соҳалар билан боғлиқ равишда кечади. Кишилар  яшашнинг иқтисодий шароитларига эга бўлишлари учун муайян тарзда  бирикканлар ва бу ҳол ижтимоий фаолиятнинг хилма-хил кўринишларини келтириб чиқарган вашу асосда сиёсий тизим шаклланган.

Жамиятнинг сиёсий тизими жамият тараққиёти жараёнида шаклланган. Маълумки, жамият аввало кишилар фаолиятлари вашу асосда  шаклланадиган ижтимоий алоқа ва муносабатлари маҳсулидир.

Жамиятнинг сиёсий ҳаётининг илдизлари кишиларнинг меҳнат фаолиятларига бориб тақалади.

Кишилар фаолияти умумий тарзда олганда, ижтимоий характерга эга. Улар ўзаро бир-бирлари билан бирлашмасдан, алоқа боғламасдан туриб фаолиятга кириша олмайдилар. Кишилар ижтимоий фаолиятларининг мураккаблашиб бориши, уларни бошқаришни тақозо этади. Айнан бошқарув туфайли кишилар бирлашадилар вашу асосда уларнинг эҳтиёжлари қондирилади. Бошқарув кишилар фаолиятлари характерига боғлиқ. Энг қадимий даврлардан бошлаб кишилар ўз ҳаётларини давом эттирмоқлари учун бирлашувлари лозим бўлган. Бу бирлашув дастлаб табиийлик, қон-қардошлик асосида юз берган. Шундан уруғчилик, қабилачилик тизими ва муносабатлари шаклланган.

Жамият бошқарувининг тарихан икки шакли мавжуд:

1) Ўз-ўзидан бошқарув ёки жамоавий бошқарув. Ўз-ўзидан бошқарувнинг хусусияти шундан иборатки, унда жамият аъзоларининг барчаси иштирок этади ваш у асосда ўз манфаатларини таъминлайди.

2) Махсус бошқарув. Бошқарувнинг бу тури унда мажбурийлик жиҳатларининг мавжудлиги билан характерланади.Махсус бошқарув  деганда   муайян ташкилот ёрдамида бошқарув назарда тутилади. Ҳар қандай махсус бошқарувнинг асосий бўғинини давлат ҳокимияти ташкил этади.

Жамият сиёсий тизимининг асоси, пойдевори давлатдир. Давлатнинг асосий вазифаси сиёсий ҳокимият ва сиёсий бошқаришни таъминлашдир. Давлатнинг асосий белгилари сифатида  қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: а) бошқа социумлар устидан ошкораҳукмронлик;б) суверенитет – маълум ҳудудлардаги тўлиқ ҳукмронлик;в) ҳукмронлик ваколатлари амал қиладиган  ҳудуднинг ўзи (ундан давлатни мамлакат деб тушуниш келиб чиқади);г) ҳуқуқий ҳужжатларни чоп этиш ва уларнинг бажарилишини талаб қилишга бўлган мутлақ ҳуқуқ;д) солиқлар ва йиғимлар ундириш ҳуқуқи (давлат аппаратини таъминлаш).

Давлат жамият сиёсий тизимининг асосий бўғини сифатида жамият тараққиётининг муайян босқичида вужудга  келган сиёсий ташкилотдир.

Давлат инсоният цивилизацияси ривожланишининг маҳсули ва кўриниши, халқлар ва миллатлар ҳаётини ҳуқуқ ва қонун асосида ташкил этишининг сиёсий шаклидир.

Давлатнинг ўзига хос белгилари:

1) Ҳокимиятнинг мавжудлиги. Бунда муайян вазифалари бўлган ташкилот ва муассасалар назарда тутилади.

2) Аҳоли (фуқаролар).

3) Ҳудуд ва чегаралар.

4) Суверенитет.

5) Ҳуқуқ ижодкорлиги.

Давлатнинг ўзига хос вазифалари мавжуд. Булар: ҳудудий яхлитлик ва чегаралар дахлсизлигини, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш, жамиятда барқарор ва тинч, фаровон ҳаётни таъминлаш; жиноятчиликка қарши курашиш; фуқароларнинг ҳуқуқ ва мулк даҳлсизликларини ҳимоя қилиш; ташқи алоқалар; ислоҳотларни амалга ошириш.

Бошқарув шакллари, тузилиши ва ундаги мавжуд сиёсий режимга кўра, давлатнинг турли кўринишлари мавжуд.

Давлат бошқарув шаклларига кўра, монархия ва республика кўринишларига эга.

Давлатнинг монархия шакли ҳокимиятнинг бир киши (монарх) томонидан бошқарилишига асосланади.

Республикада ҳокимият сайлаш орқали шакллантирилади.

Давлатлар тузилишига кўра унитар, федератив ва конфедератив давлатлардан иборат.

Демократик давлат деганда барча фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларига кафолат берадиган, ҳокимият тизимининг  бўлиниши тамойили асосига қурилган, барчанинг қонун олдидаги тенглигини таъминлайдиган, жамиятдаги барча кучларни бирлаштириб, мамлакат тараққиётига сафарбар қиладиган давлат назарда тутилади.

Мустақил Ўзбекистоннинг тараққиёт йўли демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини шакллантиришдан иборат.

Жамиятимиз сиёсий ҳаётини такомиллаштириш, демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қарор топтириш масалалари Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримов асарларида атрофлича таҳлил қилинган ва назарий асосланган.

Ҳозирги вақтда кўп замонавий давлатлар ҳокимиятнинг бўлиниши тамойили асосига қурилган. Ҳокимиятнинг уч тармоғи – қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти бир-бирларининг ишларига аралашмай ўз вазифаларини бажарадилар. Жамият сиёсий тизимининг бошқа элементлари – сиёсий партиялар, ижтимоий-сиёсий ташкилотлар ва ҳаракатлар билвосита сиёсий институтлар деб аталади. Сиёсий режимларнинг демократлилик даражаси ортиши билан уларнинг аҳамияти ҳам ошиб боради. «Сиёсий бошқариш» ва «ижтимоий бошқариш» тушунчалари бир-бирига ўхшаш тушунчалардир, лекин айнан бир эмас.  Биринчиси давлатни бошқариш билан боғлиқ,  иккинчиси эса, умуман жамиятни бошқаришни англатади. Давлат ва ҳокимият бир-бири билан бирлашиб, ажралмас бўлиб кетган тоталитар ва авторитар режим шароитлари даврида бу икки тушунча бир хил маънони англатиши мумкин ва улар ўртасидаги тавофутни англаш қийин.

Демократик тараққиёт шароитида  фуқаролик жамияти, яъни социумнинг давлат томонидан тўғридан-тўғри ва бевосита бошқарилмайдиган қисми: касаба ва ижодий уюшмалар, носиёсий жамоат ташкилотлари (ёшлар, аёллар, фахрийлар ташкилотлари, экологик ва хайрия ташкилотлари ва бошқалар),  турли қизиқишлар бўйича тузилган жамиятлар ва клублар, черков, халқ ҳаракати ва ҳоказолар муҳим роль ўйнайди. Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти – бир-бирига қарши турувчи антитезислар эмас, балки демократия шароитида жамиятнинг сиёсий тизимининг ўзаро алоқадор  ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчи қисмларидир.

Жамиятнинг ижтимоий ҳаёти. Этимологик нуқтаи назардан «ижтимоий» деган сўз «жамият» атамаси билан синонимдир. У кенг маънода «жамиятнинг ижтимоий соҳаси»ни белгилайди. Шу жиҳатдан жамиятнинг ҳамма соҳалар – иқтисодий, сиёсий, маънавий соҳалари ижтимоий соҳалар дейилади. Бироқ шу билан бирга  жамиятнинг алоҳида ижтимоий соҳаси бўлиб, у – ҳар хил ижтимоий гуруҳлар, турли даражада уюшган элатлар (ижтимоий қатлам, стратегия, этнослар, ижтимоий демографик гуруҳлар, алоҳида жамоалар ва бошқалар) ўртасидаги муносабатларни ифодалайди. Ижтимоий муносабатларнинг хусусиятлари шундаки, улар жамиятнинг ҳамма соҳаларига кириб борган. Уларни фақат иқтисодий, сиёсий ёки маънавий муносабатлар, деб ажратиш мумкин эмас.

Жамиятнинг ижтимоий ҳаётининг асосини унда мавжуд турли-туман ижтимоий бирликлар ташкил этади. Ижтимоий бирликлар деганда, халқ, синф, миллат, жамоа, меҳнат  жамоаси, оила кабилар назарда тутилади.

Ижтимоий бирлик тарихан таркиб топган, ўзаро барқарор ижтимоий муносабатларга киришадиган,ўзига хос умумий хусусиятларга эга бўлган кишилар бирлашувининг ўзига хос кўринишидир.

Ижтимоий бирликлар вақтинча, қисқа муддатли ва барқарор бўлиши мумкин. Айнан барқарор, ички алоқа ва муносабатлар билан ўзаро  боғланган кишиларнинг уюшувидан иборат ижтимоий бирликлар жамият ижтимоий ҳаётининг мазмунини ифодалайди.

Ижтимоий бирликларнинг ўзига хос жиҳатлари деганда қуйидагилар назарда тутилади:

а)  Муайян ижтимоий бирликларни ташкил этувчи кишиларнинг уюшуви улар орасидаги объектив тарзда юз берадиган ижтимоий-алоқа ва муносабатлар асосида шаклланади.

б) Ижтимоий бирликлар кишилар  ижтимоийҳаётининг мавжудлик шакли ҳисобланади.

в) Ижтимоий бирликларнинг шаклланишига хилма-хил иқтисодий ва маънавий омиллар таъсир кўрсатади.

Жамиятнинг ижтимоий ҳаёти унинг ижтимоий таркибида ўз ифодасини топади. Жамиятнинг ижтимоий таркиби турли ижтимоий бирликлардан ташкил топади.

Жамиятнинг ижтимоий таркиби деганда, ижтимоий синфий таркиб, демографик таркиб кабилар назарда тутилади.

Жамиятнинг ижтимоий – сиёсий ҳаёти унинг таркибий тузилишида ўз ифодасини топади.Жамият табиий ва ижтимоий бирликлардан ташкил топган. Оила, синфлар, ижтимоий табақалар, тарихий – этник бирликлар  жамиятнинг  таркибий  қисмлари  ҳисобланади.

Шуни айтиш мумкинки, ижтимоий соҳанинг асосини индивиднинг ижтимоийлашуви ташкил қилади, яъни бунга унинг меъёрлар, қадриятлар, намунали хулқ кўрсатмаларини бажариши киради. Агар иқтисодий ва маънавий соҳаларда индивид моддий ва маънавий бойликларни ишлаб чиқарувчи ва эҳтиёжларни таъминловчи бўлса, сиёсий соҳада сиёсатнинг объекти ва субъекти бўлса, ижтимоий соҳада эса ижтимоий индивиддир, яъни у социумнинг (жамиятнинг) аъзосидир. Индивид социумга турли гуруҳ ва бирлашмалар орқали аъзо бўлгани учун турли гуруҳ ва бирлашмаларнинг фаолияти ижтимоий соҳанинг асосий мазмунини ташкил қилади. Ижтимоий бирлашмалар ва гуруҳлар жамиятнинг ижтимоий тузилишини (структурасини) ташкил қилади.

Ижтимоий структура ўз табиатига кўра объектив хусусиятга эга бўлиб, у қонун чиқарувчининг қарорлари бўйича таъсис этилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас. Жамиятнинг ижтимоий структураси ундаги гуруҳларнинг ўзаро алоқадорлиги ва ўзаро таъсирини ҳам ўз ичига олади.

Жамиятнинг ижтимоий – сиёсий ҳаёти унинг таркибий тузилишида ўз ифодасини топади. Жамияттабиий ва ижтимоий бирликлардан ташкил топган. Оила, синфлар, ижтимоий табақалар, тарихий – этник бирликлар  жамиятнинг  таркибий  қисмлари  ҳисобланади.

Жамиятнинг шаклланиши ва тараққиёти  табиий – тарихий жараёндир. Жамият ўз – ўзидан шаклланган ва узлуксиз тараққий этиб борувчи ижтимоий организмдир. Унинг шаклланиши, ўзгариши, тараққиёти табиат сингари қонуний жараён. Жамият структурасининг қуйидаги турларини ажратиш мумкин: демографик, этник, ижтимоий-синфий жойлашишига кўра, ҳудудий, касбий-маърифий, конфессионал тузилиш ва бошқалар.

Ҳар бир индивид ёшлиги ёки кексалиги, шаҳарли ёки қишлоқдан эканлиги, қайси этнос, конфессия вакили, синф, касби ва бошқа хусусиятлари бўйича турли хил тузилмага киради. Жамиятнинг демографик структурасида аҳолининг таркибини жинси, ёши, меҳнатга яроқлилиги, аҳолининг зичлиги ва умумий сони, ўсиш даражаси, миграциянинг характери, соғлиғининг ҳолати акс этади. Кўплаб мутафаккирлар асрлар давомида жамиятнинг демографик ҳолатига ўз  эътиборларини қаратганлар. Уларнинг машҳурларидан бири Т.Мальтус назарияси бўлиб, у XVIII  аср охири XIX аср бошларида «аҳоли ўсишининг абадий қонуни»ни асослаб беришга ҳаракат қилди. Бу қонуннинг моҳияти шундан иборатки, «ҳамма йирик жонзот каби аҳоли (халқ)нинг ўз тасарруфидаги озиқ-овқатга нисбатан тезроқ кўпайишга интилади». Мальтус аҳолининг яшаш учун керак бўлган воситалари арифметик (1, 2, 3, 4, 5…), аҳолининг ўзи эса геометрик (1, 2, 3, 4, 8, 16…) прогрессия бўйича кўпайишини ҳисоблаб чиқди. Ер аҳолисининг умумий сони ва зичлиги нисбатан унча юқори бўлмаган даврларда Мальтус назариясига етарлича аҳамият берилмади. Осиё, Африка ва Лотин Америкасида демографик инқироз аҳолининг кўпайиб кетиши билан боғлиқлиги Мальтус назариясига эътибор қаратиш кераклигини тақозо қилди.

Полиэтник (кўпмиллатли) ва поликонфессиявий жамият учун этник ва конфессиявий структурамуҳимдир. Биринчи ҳолатда ижтимоий бирлик, яъни қабила, миллат, халқ (умуман - этнос), иккинчисида эса конфессиявий (диний) бирлашмалар назарда тутилмоқда. Агар жамиятнинг этник тузилмасида этник бирликларнинг ривожланган шакли – миллатлар мавжуд бўлса, у кўпмиллатли бўлади. Европа, Америка ва Осиёдаги кўплаб мамлакатлар шулар жумласига киради. Агар этник структурасида қабилалар бўлса, ундай жамият полиэтник бўлади. Африка, Океания ва Осиёнинг қатор мамлакатларидаги жамиятлар шулар жумласидандир.

Уруғ - этник таркибнинг дастлабки кўриниши ҳисобланади. Уруғчилик инсоният тарихининг қадимий даврларига хос бўлиб, яшаш учун кураш, ташқи душмандан сақланиш мақсадида қариндошлик асосидаги бирлашув натижасида шаклланган. Уруғчиликнинг иқтисодий асосини ерга жамоа эгалиги ташкил этади.

Қабила келиб чиқиши умумий асосга эга бўлган, кейинчалик ўзаро бир биридан фарқланадиган уруғлардан иборат кишиларнинг тарихий этник бирлиги ҳисобланади.

Элат ҳудуд, тил маданий жиҳатдан умумийликка эга бўлган, иқтисодий алоқалари шакллана бошлаган тарихий этник бирлик ҳисобланади.

Миллат элатлар бирлашуви натижасида ҳосил бўлган тарихий-этник бирлик ҳисобланади.

Миллатнинг асосий белгилари:

а) Ҳудудий бирлик

б) Тил бирлиги

в) Иқтисодий ҳаёт бирлиги

г) Маънавий руҳий бирлик

Миллат – тарихан таркиб топган, миллий бирликни англаш руҳияти, урф-одатлар, анъаналар ва қадриятлар ягоналиги асосида муайян ҳудудда яшовчи, иқтисодий алоқалар билан боғланган кишиларнинг ижтимоий барқарор бирлиги. Ер юзида 3 мингга яқин миллат бўлиб, у инсониятнинг ўрта ҳисобда 96 % бирлаштиради.

Миллатнинг маънавий руҳий бирлиги унинг онгида, миллий онгда ўз ифодасини топади.

Миллий онг миллатнинг ўзи билан бирга шаклланиб боради ва унинг тараққий этишини  таъминлайди. Миллий онг миллатнинг тарихи, тақдири ва истиқболи билан боғлиқ бўлган манфаатлар ва мақсадларни ифодаловчи, миллат вакиллари фаолиятини маълум  мақсадлар  сари йўналтирувчи ғоялар, фикрлар тизимини ифодалайди.

Миллатнинг ҳаёти ва тараққиётида  миллий  ўзликни  англаш мухим ўрин тутади. Миллий ўзликни англаш мураккаб жараён. Миллий ўзликни англаш умуммиллий манфаатларни устивор қўя билиш билан бевосита боғлиқ.

Миллий ўзликни англаш миллат манфаатларини англай олиш ваҳимоя қилишнинг муҳим омили ҳисобланади.

Миллий ўзликни англаш ўз миллати тарихини билиш (тарихий хотира), миллий анъана, урф-одатларга, маросимларга муносабат, ўз миллий тилига муносабат, миллий ғурур кабиларда намоён бўлади.

Жамиятнинг ижтимоий-синфий структураси синфлар, қатламлар, табақалар, стратлардан иборатдир. Синфлар деганда одамларнинг катта гуруҳлари тушунилади, улар қуйидаги сифатлари билан фарқ қилади) ижтимоий ишлаб чиқариш тизимидаги маълум ўрниб) ишлаб чиқариш воситаларига муносабати; в) меҳнат тақсимоти тизимидаги роли; г) фойда олиш усули ) ижтимоий бойликдаги улуши билан. Лекин бир қатор гуруҳлар ҳам борки, улар синфларга хос хусусиятларга эга эмас (зиёлилар, бюрократия ва бошқалар), шунга қарамай улар барибир ижтимоий структуранинг элементи ҳисобланадилар.

Ҳозирги замон жамият фалсафасида ижтимоий структурани ўрганишда страктификациявий ёндашув мавжуд. Унинг асосчиларидан бири П.А.Сорокиннинг ёзишича: «Ижтимоий стратификация – бу иерархия даражасига қараб дифференция қилинган одамлар (аҳоли)нинг бир гуруҳларидир. Унинг асоси ва моҳияти ҳуқуқ ва имтиёзларнинг, жавобгарлик ва вазифаларнинг номутаносиб тақсимланганлиги, ижтимоий қадриятларнинг мавжудлиги ёки йўқлиги, у ёки бу ҳамжамиятга кирувчи гуруҳларнинг  ҳокимияти ва аъзолари ўртасидаги таъсирининг бор-йўқлигидан иборат. «Страт» ва «синф» тушунчалари  бир-бирига яқин бўлса ҳам, улар бир-бирларидан фарқ қиладилар. «Страт» тушунчаси ўзида кенг доирадаги ҳодисаларни мужассамлаштириб, «синф» тушунчасига нисбатан мослашувчандир.

Ҳудудий-яшаш структураси «одамларнинг яшаш ҳудудларига, айни бир ёки турлича яшаш жойларига мансублиги билан боғлиқ ҳолдаги ўзаро муносабатларини»1 ифодалайди.  Структуранинг бу тури тарихда яхлит, аграр, қишлоқ жамияти ўзидан шаҳарларни ажратиб чиқарган даврда пайдо бўлган. Бу асосан машғулотларнинг янги турлари: ҳунармандчилик, савдогарлик, кейинчалик – интеллектуал меҳнат пайдо бўлган даврга тўғри келади. Шаҳарлар фақат савдо-ҳунармандчилик эмас, мудофаа, маъмурий-сиёсий, маданий марказлар сифатида ҳам пайдо бўлди.

Шуни таъкидлаш керакки, ХХ асргача шаҳар билан қишлоқ ўртасида аҳолининг иш билан таъминланганлиги, бўш вақтнинг ҳажми, ҳордиқ чиқариш  шакли,  билим  даражаси, миграциянинг характери, микрошароитни  танлашдаги эркинлик, ижтимоий фаоллик, оилавий ҳаётнинг  характери ва бошқалар бўйича тавофутлар чуқурлаша бошлади. ХХ асрда эса шаҳар ва қишлоқ  ўртасидаги фарқни иложи борича камайтириш масаласи қўйила бошланди, ваҳоланки, қишлоқлар қатор устунликларга эга (айниқса экологик).

Ҳозирги замон жамияти учун касбий-маърифий структуранинг аҳамияти каттадир. Социум қанчалик даражада ривожланган бўлса, бу структура шунчалик мураккаб ва сертармоқ бўлади. Бу тузилма ижтимоий меҳнатнинг чорвачилик ва деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ,  қишлоқ хўжалиги, ақлий ва жисмоний меҳнатга бўлингач пайдо бўлди. Баъзи касб-ҳунарлар вақт ўтиши билан эскириб, керак бўлмай қолади ва уларнинг ўрнига улардан ҳам кўпроқ касблар пайдо бўлади. Масалан, фақат биргина ХХ аср давомида деярли ҳамма извошчилар йўқ бўлиб, учувчи ва космонавтлар пайдо бўлдилар. Уй швейцарлари йўқ бўлиб, кўпсонли «секьюрити»лар пайдо бўлдилар. Кўпсонли кўчириб ёзувчилар ўрнига компьютерларда ишловчи котиблар пайдо бўлди. Ҳозирги замон жамиятини юқори даражали таълимсиз тасаввур қилиш қийин. Шунинг учун ҳам узлуксиз таълим ва тарбия тизимини замон талаблари асосида ривожлантириш Ўзбекистон тараққиётининг асосий устиворликларидан бири ҳисобланади.

Жамиятнинг маънавий соҳаси. Жамиятнинг маънавий соҳаси кўпинча маданият билан тенглаштирилади. Бундай тенглаштириш тўғри эмас, чунки маданият фақатгина маънавий бўлмасдан моддий хусусиятга ҳам эгадир. Бунинг устига, маданият интеграл хусусиятга эга бўлиб, жамиятнинг ҳамма томонлари (иқтисодиёт соҳаси иқтисодий ва моддий маданиятни, сиёсат соҳаси сиёсий маданиятни ўз ичига олади ва бошқалар)га кириб боради. Моддийлик ва маънавийлик бир-бирига қарама-қарши томонлар (антитезис) бўлмасдан, улар бир-бирига ўзаро таъсир қилувчи ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчи ижтимоий ривожланиш омилларидир. У ёки бу халқ маънавиятининг шаклланиши, шу халқнинг  яшайдиган табиий-иқлимий шароитлари, уларнинг у ёки бу даражада ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланади.

Маънавият ижтимоий ҳодиса ва илмий тушунча сифатида ўзига хос кўплаб хусусиятга эга бўлиб, мустақил объект сифатида фалсафий таҳлил қилишни талаб этади.  Барча даврларда яшаган мутафаккирлар «руҳ», «маънавият», «маънавийлик» каби тушунчалар тўғрисида бош қотирганлар. Қадимги Шарқ (Хитой, Ҳиндистон, Вавилон, Миср ва бошқалар), сўнгра антик давр ва ўрта асрда яшаган мутафаккирлар маънавийлик муаммосига катта эътибор қаратганлар. Гильгамеш тўғрисидаги Шумер эпоси, ҳинд Ведалари ва Упанишадлари, Конфуций, Авесто таълимотлари, Афлотун, Арасту, Форобий, Беруний, Ибн Сино, А.Навоий ва бошқа мутафаккирларнинг асарлари бу масалага қизиқиш кучли бўлганлиги, маънавият инсон ривожланишининг энг чўққиси эканлиги ва у доимо илмий-фалсафий қизиқиш уйғотганлигини кўрсатади.

Янги даврга келиб, бу муаммога қизиқиш янада кучайди, бу қизиқиш ўша даврларда юз берган илмий-интеллектуал инқилоб билан, кўп нарсаларга нисбатан қарашларнинг ўзгариши билан боғлиқ эди. Фан ва техника қанчалик даражада ривожланса, маънавият тўғрисидаги масалага шунчалик эътибор кучайиб, илмий-техник ривожланишнинг маънавий моҳияти тўғрисидаги масала тез-тез юзага чиқиб турди. Маънавийлик ва онглилик, маънавийлик ва  интеллектуаллик тушунчаларининг маъноларини бир-бири билан аралаштириб юбориш ҳолатлари тез-тез юз бериб турди. Шуни таъкидлаш керакки, ўзининг  маъносига ва ҳажмига кўра маънавий соҳа рационал (ақллилик) соҳага қараганда кенгроқдир. Маънавийликнинг шаклланишидаги асосий нарса билим олишгина эмас, балки билим олишнинг маъноси ва мақсадидир. Маънавийлик мақсадлар, моҳиятлар ва қадриятлар иерархиясининг индикатори бўлиб хизмат қилади. У индивидни ўраб турган воқеликни маънавий жиҳатдан юксак даражада ўрганишни акс эттиради.

Замонавий жамият нафақат технология ва иқтисодиёт, балки юксак даражага эга бўлган  маънавийликдан ҳам иборатдир. Маънавий соҳа – бу маънавий ишлаб чиқариш (кенг маънода тушунилганда), унинг жараёни ва натижаларининг бирлигидир.У санъат, фан, фалсафа, ахлоқ, ҳуқуқий ва сиёсий онг, диндан иборатдир. Мазкур барча ижтимоий ҳодисалар жамият маънавий соҳасининг элементларини (аниқроғи кичик тизимларини) ташкил қилади.

Маънавийликнинг энг асосий томонларидан бири миллий ўз-ўзини англашдир. Миллий ўз-ўзини  англаш ижтимоий онгнинг алоҳида кўриниши бўлиб, унда миллий ҳаёт ўз аксини топади.  Ҳар бир миллат (элат)нинг ўзини ҳақиқий мавжуд субъект, муайян моддий ва маънавий бойликларни ифодаловчи эканлигини, ягона тил, урф-одатлар, анъаналар, қадриятлар ва давлатга мансублигини, манфаатлар ҳамда эҳтиёжлар умумийлигини тушуниб етишига миллий ўз-ўзини англашдейилади. Миллий ўз-ўзини англашдирмиллат шаклланишининг нисбий юқори босқичининг мезонидир. Миллат ўзига хос бўлган урф-одатлар, анъаналар, қадриятларни шакллантириши ва ягона давлат асосида бирлашиши мумкин. Аммо унинг миллат сифатида ўз-ўзини англаши мураккаброқ жараён ҳисобланади. Чунки миллатнинг аксарият кўпчилигининг ягона моддий ва маънавий бойликларга эгалиги ҳиссиётининг шаклланиши, ўзининг жузъий манфаатларидан умуммиллий манфаатларни устувор қўя билиш ҳисси жуда секинлик билан намоён бўлади.

Миллий ўз-ўзинианглаш ҳодисаси онгнинг юқори даражаси бўлиб, у миллий онгдан бирмунча кейинроқ пайдо бўлади. Ўз-ўзини англаш бу инсоннинг фақат ўз-ўзини тушуниб, англаб етишибўлмасдан, унинг ўз ўзига, имкониятларига, ҳолатларига бўлган муносабатини ҳам билдиради. Булар тўлиқ маънода миллий ўз-ўзинианглашга ҳам тегишлидир. Демак, миллий ўз-ўзинианглаш – бу ўз-ўзини баҳолаши ҳамдир.

4.Жамиятнинг шаклланиши ва тараққиёти табиий-тарихий жараён сифатида. Ижтимоий тараққиёт, бу жамият тараққиёти. Бу – унинг ўтмишдан хозир орқали келажак сари ўзгариб боришидан иборат бўлган жараёндир. Инсоният бир неча минг йиллик тарихга эга. Унинг ривожланиш жараёнини тарих фани ўрганади. Тарих юнонча historian  сўзидан олинган бўлиб, ўтмиш воқеалар ҳақида хикоялар, бўлиб ўтган ҳодисалар, деган маънони англатади.

Инсоният  ўтмишининг ўзига хослиги, кўп хиллигини ўрганиш асосида ижтимоий билимлар хосил бўлади. Тарихий жараёнларнинг фалсафий тахлили билан тарих фалсафаси ёки историософия шуғулланади.

Қадимдан олимлар тарихни фалсафий жиҳатдан англашга  интилганлар.

Тарихни англаш – инсоният тарихининг моҳиятини, йўналишини тушуниш, демакдир. Бундай англашнинг асосида «Инсоният жамияти тарихий тараққиёт жараёнида ўзгариб борадими? Агар ўзгариб борса, бу ўзгаришлар қандай тарзда кечади?» деган саволларга жавоб беришни талаб қилади.

Жамиятлар тараққиёти «ижтимоий прогресс» тушунчаси орқали ифодаланади. Прогресс лотинча илгариланма ҳаракат, муваффақият деган маъноларни ифодалайди. Ижтимоий прогресс жамият тараққиётини ифодалайдиган тушунча ҳисобланади. Прогресснинг зиди, унинг тескариси – регресс. Агар ижтимоий прогресс инсоният жамияти тараққиётининг қуйидан юқорига, номукаммаликдан мукамаллик сари боришини ифодаласа, регресс – унинг тескариси: жамиятнинг юқори босқичидан орқага, ижтимоий ҳаётнинг қуйи даражасига тушиб қолишини ифодалайди. Жамиятга олғақараб тараққий этиш – прогресс хос бўлгани сингари, орқага қайтиш, издан чиқиш, регресс  ҳам  хосдир.

Инсоният тараққиётининг асосини нима белгилайди? Ижтимоий прогресснинг мезонлари борми? Бу масала ижтимоий фалсафий фикрлар тарихида турлича ҳал қилинган. Масалан, Ғарбий Европа маърифатпарварлари инсон онги, ақлу-заковатини ижтимоий прогрессни   белгилайдиган мезон, деб ҳисоблаганлар. Кейинчалик, XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларида ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатлари  ижтимоий  прогресс мезонидир,  деган қараш илгари сурилди.  Ҳозирги  давр нуқтаи-назаридан қараганда, ижтимоий прогресснинг  мезони  жамиятнинг  инсонпарварлик  даражасидир.

Ижтимоий тараққиёт нима? У қандай тарзда кечади? Тарихий жараёнларнинг моҳиятини нима ташкил этади? Инсоният тараққиёти тарихи қайси йўналишда амалга ошади? деган саволларга қадимдан олимлар жавоб излаганлар. Тарихий жараёнлар, унинг мақсади, йўналишлари ҳақида қадимдан бир қатор назариялар яратилган.

Булар.

1. Тарихий жараёнлар, ижтимоий тараққиётнинг чизиқли назариялари

2. Тарихий айланма назарияси.

3. Тарихий тараққиёт ҳақидаги ҳозирги замон назариялари.

Тарихий тараққиётнинг чизиқли тараққиёт эканлиги ҳақидаги қарашлар деганда оламнинг яратилишдан бошланган тараққиёт йўли бир йўналишда, текис давом этиши назарда тутилади.

Кўпгина антик давр олимлари тарихий тараққиётни чизиқли тараққиёт сифатида изоҳлаганлар. Антик давр олимлари Пифагор (эр.ав. 480-410 йиллар) ва Демокрит (эр.ав. 460-370 йиллар) инсоният тарихи доимо илгарилама тараққий этган, бу ёввойиликдан олтин асрга қараб борадиган тараққиёт, деб ҳисоблаганлар.

Айрим файласуфлар, масалан Гесиод, Сенека, (мил.ав. 5-4 й., эр.ав. 6-5 йил) жамият тараққиётини регресс – орқага қайтиш тарзида тушунганлар. Уларнинг фикрича, ижтимоий тараққиёт «олтин аср»дан «темир асри»га қараб боради, яъни орқага қайтади. Бунда жамият емирилади, ахлоқ йўқолади.

Ижтимоий тараққиётнинг доиравийлиги ёки тарихий айланма назарияси қадимий Юнон файласуфлари Платон, Аристотель томонидан илгари сурилган. Улар инсоният тараққий этиб боради, лекин бу  тараққиёт доиравий тарзда содир бўлади ва жамият тараққиёт натижасида доимо ўзининг бошланғич ҳолатига қайтади, деб ҳисоблаганлар.

Ўрта аср файласуфлари ижтимоий тараққиётни инкор этмаганлар, лекин бу тараққиётни Худога боғлаб тушунтирганлар.

Инсоният тарихидан умумийлик ва хилма-хиллик италиялик файласуф Джамбаттиста Вико (1668-1744 й.) томонидан асослаб берилган. У ўзининг «Миллатларнинг умумий табиати тўғрисидаги янги фаннинг асосланиши» китобида ер юзидаги барча миллатлар тараққиётининг уч даври доирасида циклик ривожланиб бориши тўғрисидаги тарихий айланма назариясини ишлаб чиққан. Булар:

1. «Худолар асри» - ҳомийларга бўйсуниш даври;

2. «Қаҳрамонлар асри» - аристократик давлат даври;

3. «Инсонлар асри» - ваколатли монархия ёки демократик республика даври. Ҳар бир босқич охир оқибат инқирозга учрайди ва парчаланиб кетади, ва ҳар сафар тарихда шу тарздаги айланма ҳаракат такрорланади, деб ҳисоблаган.

Ҳозирги замон фалсафасида тарихий тараққиёт муаммоси бўйича асосан икки хил нуқтаи-назар мавжуд:

а) Жамият тараққиётига формацион ёндошув;

б) Цивилизацион ёндошув.

Тарихий жараёнларга формацион ёндошувга кўра, инсоният тарихи яхлит табиий-тарихий жараён. Бу жараён ижтимоий-иқтисодий формацияларнинг кетма-кетликда ўрин алмашуви жараёнидир. Ижтимоий иқтисодий формациялар тўғрисидаги фалсафий таълимот Карл Маркс (1818-1883 йиллар) томонидан илгари сурилган. Бу таълимотга кўра ижтимоий тараққиётнинг муайян босқичида турган жамият ижтимоий-иқтисодий формациядир. Жамиятлар тараққиёти ижтимоий-иқтисодий формацияларнинг ўзаро алмашинуви тарзида кечади. Маркс жахон тарихини бир – формациядан иккинчи формацияга ўтишдан иборат чизиқли  ривожланиш  сифатида  таҳлил этди. Маркснинг ижтимоий тараккиёт тўғрисидаги қарашлари тарихини материалистик тушуниш назарияси, деб юритилади.

Формацияли тараққиёт деганда

1) Ибтидоий жамоа тизими

2) Қулдорлик

3) Феодализм

4) Капитализм

5) Социализм формациялари назарда тутилади.

Ижтимоий тараққиётга формацион муносабат тарихнинг моҳиятини тушунишга маълум даражада имкон беради, лекин Маркс томонидан илгари сурилган тарихни материалистик тушуниш назариясининг бир ёқламалиги тобора аён бўлиб қолмоқда, зотан тарихий тараљқиётнинг ҳамма босқичларида ижтимоий-иқтисодий муносабатлар жамият ҳаёти асосини белгилаши шарт эмас. Турли халқлар, мамлакатларнинг тарихини узлуксиз тараққий этиб борувчи ижтимоий-иқтисодий формация сифатида тушуниш етарли эмас. Ҳозирги даврда жамиятлар тараққиётини 5 формациядан иборат, тараққиётнинг ўзи узлуксиз чизиқли ривожланиш тарзида кечади, деган қараш ижтимоий тараққиётнинг бутун мураккабликларини тушунишга етарли имкон бермайди.

XIX-XX асрларда ижтимоий тараққиётга цивилизацияли ёндошуви қарор топа бошлади. Бу нуқтаи-назарга кўра, инсоният тарихи кўпдан-кўп турли цивилизациялар тарзида намоён бўлади.

Цивилизацияли ёндошув файласуфлар Николай Данилевский, Освальд Шпенглер, Арнольд Тойнби каби олимлар томонидан ишлаб чиқилган. Жамият тараққиётига цивилизацияли ёндошув муайян жамиятнинг ижтимоий-руҳий қиёфаси, халқнинг менталитети ҳақида фикр юритиш, жамият тараққиётида маданиятнинг ўрнини тўғри тушуниш имконини беради. Тарихий тараққиёт бу инсоният цивилизациясининг шаклланаши ва тараққиётидир.

Ижтимоий тараққиётга цивилизацияли муносабат маданий тараққиётни инсон ва жамият ривожланишининг асосий омили сифатида олиб қараш имконини беради.

Цивилизацияли ёндошув инсоният тарихига ўзига хос такрорланмас ижтимоий воқелик, деб қарашга асосланган. Бунда ҳар бир цивилизация ўзининг шаклланиши ва тараққиёти жараёнида муайян асосий босқичларни босиб ўтади. Жамият тарихига цивилизацияли ёндошув формацион ёндошувдан бир қатор хусусиятлари билан фарқланади:

1) У барча жамиятларни эмас, балки жамият тараққиётидаги алоҳида босқич, алоҳида цивилизацияларни ўрганишга қаратилган.

2) Формацион қарашда асосий эътибор жамият ҳаётининг иқтисодий омилларига қаратилган бўлса, цивилизацияли ёндошувда маънавий омиллар асос сифатида олинади.

Бу ёндошувга кўра цивилизацияли тараққиёт 2 босқичда намоён бўлади. Бу – а) Цивилизацияга қадар бўлган тараққиёт; б) Цивилизацияли тараққиёт(2-илова).

Николай Данилевский (1822-1885 й.) маданий-тарихий тараққиёт (цивилизация)нинг типларини фаолият турлари асосига қурган. Унинг фикрича, цивилизация инсон фаолиятининг энг муҳим тўрт тури: а) диний; б) маданий; в) сиёсий; г) иқтисодий-сиёсий типларда намоён бўлади. Худди тирик организмларда бўлгани сингари жамиятнинг маданий-тарихий типлари ўзаро бир-бири ва ташқи муҳит билан курашади ва ҳар бир тип тўрт босқични ўз бошидан кечиради: туғилиш, кучга тўлиш, кексайиш ва ҳалокат (деградация). Олим маданий-тарихий тараққиёт қонунлари ҳақида фикр юритади.

Немис олими Освалд Шпенглер (1890-1936 йиллар) умуминсоний маданият йўқ, алоҳида, бошқалардан фарқ қиладиган маданият бор, деб ҳисоблайди. У инсоният тарихида 8 маданият тури: Миср, Хинд, Бобил, Хитой, Юнон-Рим, Араб, Ғарбий Европа ва Майя маданиятларини кўрсатган. Ҳар бир маданий организм муайян бир давр мобайнида мавжуд бўлади (тахминан минг йил), сўнг цивилизацияга айланади ва ҳалок бўлади. Маданиятнинг ҳар бир тури ўзининг чуқур мазмунига эга ва инсоният тарихида муҳим ўрин тутади. Маданиятлар тақдири, тили ва қалбини англай билиш тарихни англашдир, деб ҳисоблайди олим.

Ижтимоий тараққиётга цивилизацияли, ёндошув вакили инглиз олими Арнольд Тойнби (1889-1975 йиллар) бўлиб ҳисобланади. Тарих, деб фикр юритади олим, алоҳида ўзига хос цивилизациялар тарихидан иборат. Тойнби цивилизацияни динамик характерга эга, деб билади. Ҳар бир цивилизация шаклланиш, тараққиёт, таназзул, емирилиш тарихий босқичларини ўз бошидан кечиради ва  ўз ўрнини янги цивилизацияга бўшатиб беради. Арнольд Тойнби ижтимоий тараққиётнинг сабабларидан бири деб маънавий юксалишни кўрсатади. Олим цивилизациялар орасида Ўрта Осиё цивилизациясига алоҳида ўрин ажратган. У ўзининг «Тарихни билиш» асарида цивилизациянинг 13 типини ажратиб кўрсатган. Ижтимоий тараққиёт, тарихнинг моҳияти муаммоси XIX аср охири ва XX асрда немис файласуфи Карл Ясперс, америкалик олимлар Тоффлер ва Франсис Фукуяма қарашларида ўз ифодасини топган. Немис файласуфи Карл Ясперс (1883-1969 йиллар) 1949 йилда нашр этилган «Тарихнинг маъноси ва вазифаси» асарида жамиятнинг объектив қонунлари мавжудлигини инкор этади. У ижтимоий тараққиёт ҳақида «Жаҳоний вақт ўқи» ғоясини илгари суради ва жаҳон тараққиётининг бир-биридан фарқланадиган тўрт даврни кўрсатиб ўтади. Дастлабки икки даврда одамлар тилга эга бўлди, меҳнат қуролларини яратди ва оловни кашф этди. Бунинг натижасида милоддан аввалги 5-3 минг йилликларда Ҳиндистон, Хитой, Миср, Месопотамия маданияти шаклланди.

Учинчи давр милоддан аввалги 8-2 асрлар – Юнонистондан Хитойга қадар маънавий юксаклик қарор топди. Бу давр чексиз имкониятларни вужудга келтирди. Тўртинчи даврни 17-20 асрларда Европада илмий-техник цивилизациясининг қарор топиш даври бўлди, деб таърифлайди олим.

Америкалик олим Фрэнсис Факуяма ижтимоий тараққиёт ҳақида «тарихнинг интиҳоси» ғоясини илгари сурди. У тарихнинг интиҳосида жамият ва давлат инсон учун мақбул шаклга кела билади, жамиятда либерал ғоялар ғалаба қозонади. Жамиятни ташкил этилишининг энг мақбул йўли – либерализмдир, деб ҳисоблайди. Олим инсоният тарихининг моҳиятини жамият аъзоларининг барча манфаатларини қондира оладиган, барча асосий зиддиятлар ечимини таъминлай оладиган жамият қуриш ташкил этади, деган хулосага келади.

Ижтимоий тараққиётнинг муҳим муаммоларидан бирини унинг қай тарзда кечиши муаммосидир. Ижтимоий тараққиёт диалектик зиддиятли жараён, унинг оқибатида эски, аввалги жамиятнинг ўрнини янги жамият эгаллайди. Демак, жамият тараққиёти унинг бир сифат босқичидан иккинчисига ўтишдир. Бундай ўтиш ўз характерига кўра икки турда намоён бўлади.

1) Эволюцион тараққиёт;

2) Инқилобий тараққиёт.

Эволюция лотинча evolitio сўзидан олинган бўлиб, ривожлантириш, авж олдириш маъноларини англатади. Эволюцион ўтиш тадрижий ривожланиш усули ҳисобланади. Бунда ижтимоий тараққиёт аста-секинлик билан содир бўлади. Жамият тараққиётининг инқилобий йўли унинг бир сифат босқичидан иккинчисига портлаш йўли билан, зўрлик йўли билан ўтишдир.  Инқилоб арабча сўз бўлиб, ағдарилмоқ, кўтарилмоқ маъноларини ифодалайди. Инқилоб жамият тараққиётининг босқичма-босқич, тадрижийлик ҳолатидан кескин сифат ўзгаришларига ўтиш жараёнларини англатади. Жамиятнинг бир ҳолатидан иккинчисига портлаш йўли билан ўтиши социал инқилоблар орқали амалга оширилади. Ижтимоий инқилоб жамият ҳаётининг барча соҳалари – иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий ҳаётдаги кескин бурилишларни, кескин сифат ўзгаришларини келтириб чиқаради. Ижтимоий инқилоб деб сиёсий тизимни зўрлик билан ағдариб ташлаш назарда тутилади. Улуғ мутафаккирлар инқилоб вайронгарчиликка асосланганодамларнинг моддий ва маънавий асосларига зарар етказадиган, кадриятларни йўқ қиладиган ижтимоий ҳодиса эканлигини кўрсатганлар.

Ўз мустақиллигини қўлга киритган Ўзбекистон ижтимоий тараққиётининг эволюцион йўлини танлаб олди. Бу йўл ижтимоий тараққиётнинг «ўзбек модели» номи билан мавжуд. Бу йўл моҳияти Республика Президенти И.Каримовнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» асарида назарий жиҳатдан асослаб берилган. Тараққиётнинг «ўзбек модели» ижтимоийларзаларсиз, инкилобий сакрашларсиз, ўзимизга хос тадрижий йўлдан бориш, бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтишни назарда тутади.

5.Ахборотлашган жамият концепцияси (муаллифлари – Е. Масуда, Д. Мартин, Г. Молитор ва б.) ҳозирги замон фанида муҳим ўрин эгаллайди. Ахборотлашган жамият деганда информация, ижодиёт ва интеллектуал технологиянинг  аҳамияти ортиб борган жамият назарда тутилади. Бу  жамият компьютерлар, лазер техникаси, биотехнология, ген инженерияси, информатика, электроника, телевидиокоммуникация ривожи билан боғлиқ равишда мавжуд бўла олади. Бу жамиятда асосий эътибор машиналарни ўзгартиришга эмас, балки кишилар онги ва маданиятини ўзгартиришга қаратилади. У индустриал ва постиндустриал жамият концепцияси ўрнини эгаллаган бўлиб, информатика ва ахборот технологияси жамиятнинг ижтимоий тузилишини, ишлаб чиқариш кучларини ўзгартириш, яхлит ахборот саноатини вужудга келтириш воситаси бўлиб хизмат қилади. Айрим ривожланган мамлакатларда ахборотлашган жамиятни қуриш давлат дастурлари қабул қилинган. Бундай дастур, масалан, Японияда қабул қилинган. Уни япон олими Е. Масуда ўзининг «Ахборотдан дунё миқёсида фойдаланишнинг янги даври» ва «Ахборотлашган жамият – постиндустриал жамият» асарларида баён этган.

Дунёда ахборотлашган жамият ривожланишининг назарий асосларини ХХ асрнинг 70-йиллари охири ва 80-йилларнинг бошида ахборотлашган жамиятнинг шаклланиши ва ривожланиши ҳақидаги янги концепцияларда ижтимоий тараққиётнинг асосий омили ишлаб чиқариш ва ахборотлардан унумли фойдаланиш зарурлиги таъкидланади. З.Бжезинский, Д.Белл, Э.Тоффлер1 жамият тараққиётини “босқичлар алмашинуви” сифатида ўрганар эканлар, ахборотлашган постиндустриал жамият тараққиётини, қишлоқ хўжалиги, саноат ва бошқа иқтисодий хизмат соҳаларидан кейин келувчи “тўртинчи” иқтисод ахборотлашган секторининг устуворлиги билан боғлайдилар. Улар индустриал жамиятнинг асоси – капитал ва меҳнат ўз ўрнини ахборотлашган жамиятда ахборот ва билимга боғлиқ деб ҳисоблайдилар.  Бошқа баъзи назариётчилардан фарқли ўлароқ бу олимлар инқилобни ижтимоий – сиёсий ҳаракат натижаси сифатида эмас, балки жамиятнинг синфий тузилишини ижтимоий нодифференциал “ахборотлашган жамоа” билан алмаштирувчи “ахборотли портлаш”да кўрадилар2.

 Э.Тоффлер келажакни  “ахборотлашган редукционизм” асосида таҳлил қилади: индустриализмдан янги постиндустриал цивилизацияга ўтиш компьютер инқилоби асосида ахборот технологияларининг ҳукмронлиги билан амалга оширилади. Бу ишлаб чиқариш услуби инновациялари турмуш тарзи ва маданият билан бошқарилади ва ҳозирги замон глобал муаммоларини ҳал қилишга ҳаракат қилади.

“Учинчи тўлқин” асарида Э.Тоффлер “постиндустриал жамият”га ўтиш манзарасини ёритади, яъни “тўлқинлар – бу тарих тўлқинлари бўлиб, уни инсоният ўз тараққиёти жараёнида ўтиб, цивилизацияни яратади1. Бир – биридан кейин келувчи бу тўлқинлар уч ҳаракатдан иборат тарих драмасини кўрсатувчи фанни яратади: уч цивилизация тўлқини; индустриал жамиятгача бўлган (аграр) цивилизация, индустриал (саноат) цивилизация, ва жамият инфратузилмасини ва кишилар турмуш тарзини ўзгартирувчи ахборот технологиялар асосида постиндустриал (компьютер - ахборотлашган) цивилизациядир2. Бунда  Э.Тоффлер бугунги кун учун радикал, янги бўлган ва келгуси авлод турмушини тубдан ўзгартирадиган ахборотлашган жамият элементларини баён этади.

Г.Маклуэн “Ахборотлашган жамиятни электрон (аудиовизуал) коммуникация ғалабаси шароитида шахснинг интеллектуал қобилияти ва ижодий характерини оширувчи индивид даври”3 деб таъриф беради. У электрон инқилоб ҳаётни ўзгартиради деб ҳисоблайди.

А.Турен фикрича, ахборотлашган жамият тушунчаси ҳақида сўз борганида асосий эътиборни иқтисодий муносабатларга қаратиш зарур. У телекоммуникатив – ахборот инқилоби жараёнида инвестициянинг бошқариш сиёсатидаги ўзгаришларга алоҳида таъсирини таъкидлайди. У ахборотлашган жамиятда бошқарувни ахборот ва коммуникацияларнинг мураккаб тизимини қўллаш қобилиятини кўради, постиндустриал жамият иқтисодий тизим элементларининг жамиятнинг ўзидаги ҳаракатларга тегишли эканлигини тан олади. Бу ҳаракатлар доим ҳам онгли ирода шаклида амалга ошмайди, шунинг учун бу жамиятни у дастурлашган жамият деб атайди.

А.И.Ракитов «Ахборотлашган жамият ижтимоий тузилмаларидаги кескин ўзгаришлар ахборотлашган фаолиятнинг ва бошқаришнинг барча соҳаларида автоматлаштириш ва роботлаштириш жараёнининг шаклланишига олиб келади”4, деб таъкидлайди. Бинобарин, ахборотлашган жамият ривожланган бўлсада, ҳали у мукаммалликдан йироқ. Бу назариянинг тарафдорлари цивилизациянинг янги ҳолатини унинг алоҳида белгиларини таҳлил қилган ҳолда аниқлашга интиладилар, бунда асосий эътибор жамиятга ижтимоий бир бутунлик сифатида белгиланмайдиган ҳодисаларга қаратилади.

Ахборот жамиятининг ишчилари машинага тобе бўлмайди. Улар ишга эркин, оқилона ёндашади, муайян маҳорат ва билимга эга бўлади. Меҳнатни автоматлаштириш даврида информатика инсонни турғун, катта меҳнат сарфини талаб этувчи, оғир жисмоний ва ақлий меҳнатдан халос этади, унинг тафаккурини кучайтиради. Информатика меҳнатнинг жуда кўп турлари самарадорлигини кескин ошириш имконини беради, инсонни янги ҳодисалар доирасига, янги билим соҳаларига олиб киради. Инсон меҳнати тобора интеллектуал мазмун касб этиб боради. Меҳнатнинг интеллектуаллашуви ахборотлашган жамиятдаги меҳнатнинг ўзига хос жиҳатларидан биридир.

Меҳнатнинг интеллектуаллашуви унинг «илмийлашиши»да ўз аксини топади. Ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган билимлар таркибида илмий билимлар салмоғи ошиб боради. Меҳнат жараёнида илмий билимлардан фойдаланилиши, меҳнатнинг интеллектуаллашуви, ишчининг бевосита технологик жараёндан эркинлиги даражасининг ортиши шахс ўз ижодий қобилиятини намоён этишига имконият яратади ва унинг меҳнатига ижодий мазмун бахш этади, меҳнат шароити яхшиланади. Ишлаб чиқаришни ахборотлаштириш ва автоматлаштиришнинг ривожланишига қараб, ишчининг ижоди ҳам такомиллашиб боради. Қайта тузиш қийин бўлган дастурлар ёрдамида бошқариладиган роботлар фаолият кўрсатган даврда инсон ўз иш жойидан эркин бўлмаган ва унинг ижодий ёндашуви чекланган эди. Адаптив бошқарувли роботлар иш тизимларини тез тузатиш имконини берди ва ишчилар ўз ижодий салоҳиятини намоён этиш учун бўш вақтга эга бўлди. Интеллектуал функцияларни бошқарувчи роботларнинг яратилиши ходимларнинг янги технологиялар ва техника воситаларини такомиллаштириш ва кашф этиш бўйича ижодий қобилиятларини намоён этиши, ишлаб чиқариш жараёнини оқилоналаштириш учун шарт-шароит яратади.

Маълумки, янги технология ва техникани ўзлаштириш ижтимоийсиёсий ҳаётга бевосита боғлиқ. Улар одамлар ижод қилиши ва ташаббус кўрсатиши учун қулай шарт-шароит яратиши лозим. Ахборот технологияси ёрдамида илмий билимлар формаллаштирилади ва айни вақтда маълумотларни ифодалашнинг кўргазмали шакллари (схемалар, графиклар) дан фойдаланилади..

Ахборотни киритиш, унга ишлов бериш, уни сақлаш ва бериш учун фанда автоматлаштирилган ахборот-қидирув тизимлари-мантиқий, математик, лингвистик ва техник воситаларнинг ўзаро боғлиқ мажмуидан кенг фойдаланилмоқда. Бунда автоматлаштирилган ахборот- қидирув тизимига қўйиладиган талаблар ё тадқиқот объекти томонидан, ё мазкур фан соҳасининг назарий негизи ва ахборот-техника воситалари ёрдамида шаклланади. Бундай тизимлар математик усуллар ва алгоритмлар мажмуи шаклида математик таъминлаш воситаларига эга бўлади. Мазкур воситалар экспериментларнинг натижаларига ишлов беради, қарорлар қабул қилиш усуллари ва алгритмларини белгилайди. Ўта мураккаб ҳодисалар ва жараёнларни тадқиқ қилишга фаннинг ўтиши, қисқа муддатда аниқ натижаларга эришиш талабининг қўйилиши фанда экспериментлар ўтказиш ва уларнинг натижаларига ишлов беришни автоматлаштиришни тақозо этади.

Комплекс муаммоларнинг ечимини топиш учун ахборот воситаларини кенг жалб қилган ҳолда билишнинг бошқа воситалари яратилади, умумий қонуниятларни ифодаловчи янги даражадаги кенгроқ ва чуқурроқ умумлаштириш амалга оширилади. Бунда алоҳида, умумилмий тушунчалар туркуми: система, структура, элемент, бошқарув, моделдан фойдаланилади. Бу туркумга информатика тушунчалари: алгоритм, маълумотлар банки, ахборот  ва  бошқалар  қўшилади. Пировард   натижада  турли   фанларнинг

тушунчаларини ўзаро таққослаш ва умумий илмий тилни ишлаб чиқиш имконини берувчи концептуал схема яратилади. Алоҳида билим шакли – комплекс билим юзага келади.  Комплекс билим ҳажми тадқиқотда иштирок этаётган фанларнинг билим ҳажмидан  кўпроқ  бўлади ва тадқиқ қилинаётган объект моҳиятини билимнинг бошқа даражасида акс эттиради.

Шу нарса диққатга сазоворки, информатика фанларнинг ўзаро алоқасида, умумий илмий тилни ишлаб чиқишда иштирок этибгина қолмасдан, балки илмий билимнинг мустақил соҳаси сифатида бошқа фанлар билан ўзаро таъсирга киришиб, илмий билимнинг янги соҳалари – ахборот психологияси, мехатроника, ахборот иқтисодиёти, ижтимоий информатика ва бошқаларни вужудга келтиради.

Ҳозир ахборот (компьютер) психологияси мустақил фан соҳаси сифатида фаол ривожланмоқда. У шиддат билан такомиллашиб бораётган ахборот техникаси, ахборот оқимларининг кўпайиши ва мураккаблашишидан инсоннинг қўрқиши, компьютер билан мулоқотни одамлар билан мулоқотдан устун қўйиши, компьютерда ишлашда одамларнинг толиқиши («киберкасаллик») сабабларини таҳлил қилишни назарда тутади.

         6.Фуқаролик жамияти, унинг ўзига хос жиҳатлари. Ўзбекистонда қарор топаётган эркин фуқаролик жамияти.

         Сўнгги пайтларда ижтимоий фалсафада «очиқ жамият», «ёпиқ жамият», «ахборотлашган жамият», «фуқаролик жамияти» каби тушунчалар кўп қўлланмоқда.

Жамиятлар очиқ жамият, ёпиқ жамият, ахборотлашган жамият, фуқаролик жамияти каби шакл ва кўринишларга эга.

Очиқ ва ёпиқ жамият тушунчаларини  ижтимоий фалсафага инглиз олими Карл Поппер (1902-1994) киритган. Поппер «Очиқ жамият ва унинг душманлари» асарида «ёпиқ жамият» ва «очиқ жамият» тўғрисидаги таълимотни илгари сурган.

 

 

Карл  Поппернинг бу асарни  ёзишдан  мақсади  тоталитаризм  ҳақидаги қарашларни чуқурлаштириш ва унга қарши кураш самарадорлигини оширишдан иборат эди. Олим ёпиқ жамиятни тоталитар сиёсий тузумнинг маҳсули сифатида таърифлайди. Унинг фикрича инсоният доимо тоталитар сиёсий тузум билан курашиб келган. Инсоният ўзининг келажагини инсонпарварлик принципларига асосланган ижтимоий-иқтисодий муносабатларни қарор топтириш билан боғлиқ бўлган масалаларга  қаратмоғи лозим, деб ҳисоблайди олим. Поппер ва бундай сифат ҳолатига эга бўлган жамиятни «очиқ жамият» деб атайди. У очиқ жамиятни бозор муносабатлари билан боғлайди ва шу асосда «очиқ жамият», «фуқаролик жамияти» ҳақидаги концепциясини илгари суради. Очиқ жамиятда жамият фуқаролари шахс ҳисобланади. Унда фуқаролар муайян қарорларни қабул қилишда иштирок этадилар.Унинг фикрича, дунёда инсонпарварлик тамойилига асосланган ижтимоий тузумни ташкил этиш учун инсоният бешта муҳим вазифани адо этиши зарур:

1. Эркинликни мустаҳкамлаш, ундан келиб чиқадиган масъулиятни англаш;

2. Дунёда тинчлик ўрнатиш;

3. Қашшоқликка  қарши кураш;

4. Демографик «портлаш»гақарши кураш;

5. Зўравонликка қарши таълим-тарбияни жадаллаштириш1.

Ахборотлашган жамият аслида америкалик файласуф, социолог Э.Тоффлер (1928 йилда туғилган) томонидан истеъмолга киритилган, у постиндустриал жамиятни ахборотлашган жамият, деб атайди.

Ахборотлашган жамият деганда информация, ижодиёт ва интеллектуал технологиянинг  аҳамияти ортиб борган жамият назарда тутилади. Бу  жамият компьютерлар, лазер техникаси, биотехнология, ген инженерияси, информатика, электроника, телевидиокоммуникация ривожи билан боғлиқ равишда мавжуд бўла олади. Бу жамиятда асосий эътибор машиналарни ўзгартиришга эмас, балки кишилар онги ва маданиятини ўзгартиришга қаратилади.

Фуқаролик жамияти деганда – мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига иқтисодий ва сиёсий турмушини ўз ихтиёри асосида қуришга тўла эркинликни кафолатловчи маълум ижтимоий тизим назарда тутилади. Фуқаролик жамиятида давлат фаолияти юзасидан фуқароларнинг назорати ўрнатилади, давлатнинг кўпгина функциялари фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларига ўтади.

Фуқаролик жамияти инсоният цивилизациясининг маҳсули ҳисобланади.

         Фуқаролик жамияти жамиятнинг муайян шакли, кўринишини ифодалайди. «Фуқаролик жамияти», «фуқаролик» тушунчаларига қадимдан кўп олимлар ўз муносабатларини билдирганлар. Чунончи юнон файласуфи Аристотель ўзининг «Сиёсат» асарида фуқаролик жамияти масаласига алоҳида тўхталган ҳамда грек полисларини фуқаролик жамиятининг ўзига хос модели, деб билган. У фуқаролик жамияти, деганда бахтли ҳаётни таъминлайдиган жамиятни тушунган. Бундай жамиятни бошқаришда давлат қонунларининг тўғри, адолатли бўлиши, давлатнинг халқ манфаатлари йўлида хизмат қилиш зарур, деб ҳисоблаган. Абу Наср Фаробий «Фозил одамлар шаҳри» асарида «фозил шаҳар» ғоясини илгари суради. «Фозил шаҳар» олим идеалидаги фуқаролик жамияти эди. Форобий идеал жамият – фозил шаҳар деганда адолатли, кишиларнинг самарали меҳнати, илм соҳибларининг ақл-заковатлари, ҳаётий тажрибалари юксак қадрланадиган жамиятни тушунган. Бундай шаҳарда маърифат, илм-фан ривожланади, инсон камолоти таъминланади, инсонлар ўзаро ҳамжиҳат яшайдилар; унда тенгҳуқуқлилик ва эркинлик салтанати ҳукмронлик қилади. Орзудаги жамиятда давлат бошлиқлари ўз фаолиятларида адолат, тенг ҳуқуқлилик, фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб иш тутадилар.

Фуқаролик жамияти муаммосига оид қарашлар И.Кант, Гегель, Руссо фалсафий қарашларининг муҳим томонини ташкил этади. Кант орзу қилган идеал жамият – бу жамият аъзолари ўртасидаги тинч-тотувлик, ҳамкорлик, ҳамжиҳатликдир. Идеал жамиятда эркинлик муҳим аҳамиятга эга. Сиёсий эркинликнинг асосий шарти – бу жамият аъзоларининг қонун олдидаги тенглиги. Кант тенглик деганда мутлоқ тенгликни назарда тутмайди. Насл-насабга алоқадор имтиёзларни бартараф этиш лозимлиги ҳақида фикр юритади. Унингча, кишиларни мутлоқ тенгликда сақлашга уриниш ижтимоий адолатсизликдан бошқа нарса эмас. Гегельнинг ҳуқуқ фалсафасида фуқаролик жамиятига оид қарашлар илгари сурилган.

Янги давр фалсафасида фуқаролик жамияти муаммосига француз мутафаккирлари кўп эътибор берганлар. Шулардан бири – Жан Жак Руссо. (1712-1778)дир. У ўзининг «Ижтимоий шартнома ёки сиёсий ҳуқуқ тамойиллари» деб, номланган машҳур асарида фуқаролик жамиятини тузиш асосларини қараб чиқади ва ўзаро тенглик, ҳуқуқ, қоида меъёрларига ҳурмат, халқ манфаатлари масаласига эътибор қаратади.

Жан Жак Руссо ижтимоий тенгсизликка идеал давлат ва жамиятни қарор топтириш йўлидаги энг асосий тўсиқ, деб билади. У ўзининг «Тенгсизликнинг келиб чиқиш сабаблари» асарида тенгсизликнинг келиб чиққан сабабларини таҳлил қилар экан, унга тарихий ҳодиса сифатида ёндашади. Жамиятдаги кузатиладиган турли нуқсонларнинг бош манбаи – тенгсизлик. Тенгсизликнинг бош сабаби хусусий мулк, давлат эса бу тенгсизликни кучайтиради. Шунинг учун жамиятда бойликларни тенг тақсимламоқ лозим. Олим ҳар қандай хусусий мулкка эмас, фақат турли бузилишларга олиб келадиган йирик хусусий мулкчиликка қарши курашади. Айни вақтда шахсий меҳнатга асосланган хусусий мулкчиликни жамиятнинг асоси, деб ҳисоблайди. Руссонинг фикрича, жамиятнинг бойлар ва камабағалларга бўлинишини бартараф этиш орқали ижтимоий тенгликни таъминлаш мумкин.

Фуқаролик жамияти у ёки бу мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига иқтисодий ва сиёсий турмушини ўз ихтиёри асосида қуришга тўла эркинликни кафолатловчи маълум ижтимоий тизим.

Фуқаролик жамиятининг бош тамойили - ўз-ўзини бошқариш. Давлат ўз ижтимоий-сиёсий фаолиятида демократия қоидалари қанча кўп амал қилса, фуқаролик жамияти шунчалик тез ривожланади. Хақиқий демократик давлат, бу – албатта ривожланган фуқаролик жамиятига эга бўлган давлатдир.

Фуқаролик жамиятида давлат фаолияти устидан фуқароларнинг назорати ўрнатилади, давлатнинг кўпгина функциялари фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларига ўтади.

Фуқаролик жамияти инсоният цивилизациясининг маҳсули ҳисобланади. Фуқаролик жамияти мураккаб тузилишга эга. Фуқаролик жамиятининг таркибий қисмларига:

а) иқтисодий соҳада – майда хусусий корхоналар, кооперативлар, акционерлик жамиятлари, фуқаролар ташаббуси билан шаклланган хилма-хил ишлаб чиқариш бирлашмалари, жамоалари, жамиятлар;

б) ижтимоий соҳада – оила, ўзини-ўзи бошқариш ташкилотлари, сиёсий партиялар, турли ҳаракатлар, жамоатчилик фикрини ўрганувчи нодавлат институтлари, муассаса ва ташкилотлар;

в) маънавиятда – нодавлат ташкилотлар (масалан диний ташкилотлар), оммавий ахборот воситалари, турли илмий, ижодий уюшмалар киради. 

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда эркин фуқаролик жамиятини қуриш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Эркин фуқаролик жамияти қонун устувор, ижтимоий адолат ҳукмрон бўладиган, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий ўринга кўтарилган жамиятдир.

Республикамизнинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли», «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт

 

 

кафолатлари» рисолаларида эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш йўллари ва бу борадаги вазифалар илмий жиҳатдан асосланган.

Эркин фуқаролик жамиятининг моҳияти Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.Каримов томонидан шундай таърифланади: «Биз учун фуқаролик  жамияти – ижтимоий макон. Бу маконда қонун устувор бўлиб, у инсонниг ўз-ўзини камол топтиришга монелик қилмайди, аксинча ёрдам беради. Шахс манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўла даражада рўёбга чиқишга кўмаклашади»1.

Бу жамиятни барпо этишнинг стратегик вазифалари Ислом Каримовниг асар ва нутқларида, аввало «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари, тараққиёт кафолатлари» асарида берилган. Булар:

1) Демократик ҳуқуқий давлатни қарор топтириш. Айнан демократик ҳуқуқий давлат жамиятда мавжуд манфаат ва муносабатларни мужассам ҳолда ифодалайди. Демократик ҳуқуқий давлат узлуксиз таракқий этиб борувчи давлатдир. Бу давлатнинг қонунлари инсон ва фуқаролар ҳуқуқларини тўла рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

2) Эркин фуқаролик жамиятини қуришнинг муҳим шарти демократияни ҳар томонлама ривожлантиришдир. «Жамиятда демократиянинг қай даражада эканлигини белгиловчи камида учта мезон бор. Булар – халқ қарорлар қабул қилиш жараёнларидан қанчалик хабардорлиги,ҳукумат қарорлари халқ томонидан қанчалик назорат қилиниши, оддий фуқароларнинг  давлатни бошқаришда қанчалик иштирок этиришидир»2.

3) Фуқаролик жамиятини қуриш бир қанча ваколатли вазифаларни давлатдан маҳаллий ҳокимият органларига, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич топширишни кўзда тутади. Бунда давлат ҳокимияти ўз диққат-эътиборини тараққиётнинг стратегик вазифаларини ҳал қилишга (мудофаа, давлат хавфсизлиги, ташқи сиёсат, қонунлар қабул қилиш ва ҳ.к.) қаратади. Бошқа масалаларни ҳал қилиш эса аста-секин давлат ҳокимияти органларидан жамоат ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига топширилиши кўзда тутилади.

4) Эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш сиёсий институтлар ва нодавлат ижтимоий уюшмалар ва жамоатчилик тизимлари ролининг тобора ортиб бориши билан характерланади. Бугунги кунда республикада мавжуд фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари мамлакат ижтимоий ҳаётида жуда катта ўрин тутмоқда. Республикада 4 сиёсий партия – “Ўзбекистон Халқ демократик партияси”(ХДП), Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси(SDPU“Adolat”), Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, «Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси”(O’zLiDeP), «Экологик»  ҳаракати, «Камолот» ёшлар ижтимоий ташкилоти, касаба уюшмалари, Хотин-қизлар ташкилотлари, 300 дан ортиқ республика ва халқаро нодавлат ташкилотлари, турли жамғармалар фаолият кўрсатмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Мажлисининг Ваколатли институти – Омбудсмен ташкил этилган.

5) Эркин фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим омили – маънавиятни юксалтириш оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама ривожлантиришдан иборат.

Эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш ва ривожлантириш – бизнинг стратегик мақсадимиз, чунки бундай жамиятда инсон, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда манфаатлари олий қадрият ҳисобланади.

 

 

 

 

1.2.Қўшимча ва тушунтирувчи матнлар

1-илова

 

 

 

 

 

 

 

2-илова     

Жамиятнинг фалсафий таҳлили

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


3-илова

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


4-илова

 

 

 

 

5-илова

 

 

 

 

 

 

 

 

6-илова

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


7-илова

 

  Цивилизацияли тараққиёт

 

 

 

 

Цивилизацияга қадар тарақ-              Цивилизацияли босқичлари

қиёт даври

 

 

 


                                                              аграр       индустриал      Ахборот-

ёввойиллик    варварлик                       цивилизация цивилизация   лашган ком-

    даври                  даври                                                                     пьютер

 

 

 

 

Адабиётлар:

Раҳбарий адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.:Ўзбекистон, 2014 йил.

2. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси.-Т.:Ўзбекистон, 2010.

3.Каримов И.А. «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» - Т.:Ўзбекистон, 1997 йил. 170-188 бетлар.

4. Каримов И.А. «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда» - Т., 1999 йил.

          5.Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. - Т.: Маънавият, 2008.

            6. Каримов И.А. “Ўрта  асрлар шарқ алломалари  ва  мутафаккирларининг  тарихий мероси, унинг  замонавий цивилизацияси ривожидаги  роли ва  ахамияти” мавзусидаги  халқаро  канференциянинг очилиш маросимидаги нутқи // Халқ сўзи, 16.05.2014.

7. Каримов И.А.Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш  - энг олий саодатдир.-Т.:Ўзбекистон,2015.

8. Каримов И«Асосий вазифамиз – жамиятни ислоҳ этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнларини янги босқичга кўтаришдан иборат”. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқ // Халқ сўзи, 2015 йил,  6 декабрь.

         9.Каримов И.А. Мамлакатимизни 2015 – йилда ижтимоий-иқтисодий  ривожланиш якунлари ва 2016 – йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи,16.01.2016.

10. Мирзиёев Ш. “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови”.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза//Халқ сўзи, 2016 йил,  8 декабрь.

11.Мирзиёев Ш. “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз”. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маъруза // Халқ  сўзи, 2016 йил 14 декабрь.

 

         Ўқув  адабиётлар:

1. Форобий. Фозил одамлар шаҳри. – Т.: Ибн Сино, 1997

2.Фалсафа. Ўқув қўлланма. – Т.:Шарқ, 1999.

3.Туленов Ж. Жамият фалсафаси. Олтинчи бўлим. – Т., 2001.

4. Falsafa.Ўқув қўлланма. – Т., 2006.

5. Каримов И. Фалсафадан ваъз матнлари. – Т., 2003.

6. Фалсафа асослари. – Т.:Ўзбекистон, 2005.

7. С.Э.Крапивенский. Социальная философия. -Москва:ВЛАДОС 1998.

8. О.Г.Данильян, В.М.Гараненко. Философия – Москва:ЭКСМО, 2005.

10.Фалсафа. Қомусий луғат. – Т.:Шарқ, 2004.

11.ТуленоваГ.,Туленова К., Туленов Ж. Фалсафа.-Т.:Фан ва технологиялар, 2016.

12. Тўйчиев Б.Т. Социальная философия. Альбом  схема –Т., 2009.

13.Фалсафа асослари. Назаров Қ.таҳрири остида. –Т.: Шарқ, 2005.

          14. Falsafa. Ахмедова М. таҳрири остида.-Т.: УФМЖ, 2006.

15.Сорокин П.А. Человек. Цивилизация. Общество. М., 1992.

16. Тойнби А. Постижение истории. М., 1991.

17. Ясперс К. Смысл и назначение истории. М., 1991.

18. Бердяев Н.А. Смысл истории. М., 1990.

19. Жўраев Н. Тарих фалсафасининг назарий асослари. –Т.: Маънавият, 2008.

           20.Мусаев Ф. Демократик давлат қуришнинг фалсафий ҳуқуқий асослари. –Т.: Ўзбекистон, 2007.

           21.Қирғизбоев М. Фуқаролик жамияти: сиёсий партиялар, мафкуралар, маданиятлар. - Тошкент: Шарқ, 1998.

22. Шермухамедова Н. Фалсафа ва фан методологияси.-Т.,2005.

23. Моисеева Н., Сороковикова В. Философия: Краткий курс.-СПб.:Питер, 2008.

 

Электрон таълим ресурслари:

1.       http://www.lex.uz

2.       http://www.ziyonet.uz

3.       http://www.gov.uz

4.www.philosophy.ru/

5.http://www.intuit.ru

 

Таянч тушунчалар:

 

Жамият, тадрижийлик ва ворисийлик, жамиятнинг иқтисодий ҳаёти (моддий ишлаб чиқариш, ишлаб чиқарувчи кучлар, ишлаб чиқариш муносабатлари, мулк, техника, технология, меҳнат тақсимоти), жамиятнинг ижтимоий ҳаёти(жамиятнинг ижтимоий таркиби, этник таркиб, синфий таркиб, маълумот даражасига кўра жамиятнинг таркиби), жамиятнинг сиёсий ҳаёти,жамиятнинг маънавий ҳаёти. Ижтимоий тараққиёт, тарих фалсафаси, чизиқли тараққиёт, тарихнинг айланма назарияси, прогресс, регресс, эволюцион тараққиёт, инқилобий тараққиёт, жамият қонунлари. Очиқ жамият, ёпиқ жамият, ахборотлашган жамият,фуқаролик жамияти, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, маҳалла, жамоат ташкилотлари, нодавлат ташкилотлар.

 

 

         Назорат учун саволлар:

1.Жамият деганда нимани тушунасиз?

2.“Жамият ўз-ўзини ташкил этувчи ижтимоий тизим” иборасини қандай изоҳлайсиз?

3.Жамият қандай мавжудлик соҳаларига эга?

4.Жамиятнинг иқтисодий ҳаёти тушунчаси нимани ифодалайди?

5. Жамият иқтисодий ҳаётининг асосида нима ётади?

6. Моддий ишлаб чиқаришнинг моҳиятини қандай тушунасиз?

7. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг моҳияти ва таркибий тузилиши қандай?

8. Моддий ишлаб чиқариш қандай заруратни ифодалайди?

9. Ишлаб чиқариш муносабатларининг асосини нима ташкил этади?

10.Жамиятнинг ижтимоий ҳаёти тушунчасининг мазмунини тушунтиринг.

11. Жамиятнинг этник таркибига нималар киради?

12.Жамиятнинг этник таркиби. Миллий ва миллатлараро муносабатларни изоҳланг.

13. Ижтимоий синф нима?

14. Ижтимоий қатлам нима?

15. Ижтимоий табақа нима?

16.«Ривожланиш», «тараққиёт», «ижтимоий тараққиёт» тушунчаларининг моҳиятини тушунтиринг.

17. Ижтимоий прогресс нима?

18. Регресс нима?

19.Ижтимоий тараққиётга ҳозирги замонда шаклланган ёндошувлар деганда нималар назарда тутилади?

20.Ижтимоий тараққиётга формацияли ёндошувнинг моҳияти  ва камчиликлари?

21. Ижтимоий тараққиётга цивилизацияли ёндошувнинг мазмунини изоҳланг

22. Ижтимоий тараққиётга цивилизацияли ёндошувнинг асосида нима ётади?

23. «Жамият», «фуқаролик жамияти» тушунчаларини таърифланг, уларнинг умумий томонлари ва фарқларини кўрсатинг.

24. Фалсафий тафаккур тарихида фуқаролик жамияти моҳиятига доир қандай нуқтаи-назарлар шаклланди?

25.XX аср фалсафасида фуқаролик жамияти концепцияларининг ишлаб чиқилишини асосланг.

26. Очиқ жамият қандай жамият?

27. Карл Поппер «ёпиқ жамият» деганда нимани назарда тутади?

28. «Фуқаролик жамияти»нинг асосий хусусиятларига нималар киради?         29.Фуқаролик жамиятининг стркутурасига нималар киради?

30.Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов асарларида фуқаролик жамияти қандай изоҳланган ?

 

 

 

 

 

 

2.“Жамият  фалсафаси”  мавзусини ўқитиш бўйича таълим технологияси ва унинг усуллари

 

2.1. Маърузани олиб бориш технологияси

Вақти: 2 соат

Талабалар сони:

Машғулот шакли

Маъруза: Жамият  фалсафаси

Машғулот режаси

1. Жамият тушунчаси. Жамият ҳақидаги фалсафий қарашлар.

2.Жамиятни фалсафий англаш. Жамиятнинг моҳияти ва ўзига хос жиҳатлари.

3.Жамиятнинг мавжудлик соҳалари.

4.Жамиятнинг шаклланиши ва тараққиёти табиий-тарихий жараён сифатида.

5.Ахборотлашган жамият концепцияси.

6.Фуқаролик жамияти, унинг ўзига хос жиҳатлари. Ўзбекистонда қарор топаётган эркин фуқаролик жамияти.

 

Машғулотнинг мақсади: Жамиятнинг моҳияти, таркибий тузилиш, унинг ўзига хос турлари фалсафий таҳлилини амалга ошириш ва сингдириш

Педагогик вазифалар

Ўқув фаолияти натижалари:

Жамият моҳиятини, унинг

ривожига оид қарашлар эволюциясини, унинг тузилишини, ахборот жамияти,  фуқаролик жамияти моҳиятини тушунтириш

 

Жамият моҳияти, унинг эволюциясига оид манбалар таҳлили,   унинг тузилиши ва мавжудлик соҳалари, ижтимоий тараққиёт,  фуқаролик жамияти, унинг институтлари фаолиятига оид билимларни ўзлаштирадилар

Ўқитиш усуллари ва техника

Маъруза блиц-сўров, «ақлий ҳужум», кластер, SWOT-таҳлил, синквейн.

Ўқитиш воситалари

Маърузалар матни, тарқатма материаллар, слайдлар, проектор.

Ўқитиш шакллари

Жамоа, тўғридан-тўғри ва гуруҳларда ишлаш.

Ўқитиш шарт-шароити

Техник воситалар билан таъминланган аудитория.

Мониторинг ва баҳолаш

Оғзаки назорат, тест назорати, савол-жавоб, ўз-ўзини назорат қилиш, рейтинг тизими асосида баҳолаш.

 

 

 

 

 

 

2.2. Маърузанинг технологик картаси

Иш жараён-лари вақти

Фаолиятнинг мазмуни

Ўқитувчи

Талаба

I-босқич. Курсга ва мавзуга кириш.

(20 минут)

1.1Мавзу номини айтиб, унинг доирасида дастлабки умумий тасаввурни беради ҳамда услубий ва ташкилий томонлари билан таништиради.

Тинглай-дилар.

1.2. Мавзунинг моҳияти билан таништиради, унинг бошқа мавзулар билан узвийлиги ҳақида қисқача маълумот беради.

Тинглай-дилар.

1.3.Фанни ўзлаштиришда фойдаланиш учун зарур бўлган адабиётлар рўйхати билан таништиради.

ЎУМ га қарайди-лар.

1.4.Ўқув машғулоти мавзуси билан таништиради ва унинг мақсади, ўқув фаолияти натижаларини баён қилади.

Мавзу номини ёзиб оладилар

 

1.6.Мавзу юзасидан ақлий ҳужум қоидаси асосида дарс ўтказишни таклиф этади. Доскага «жамият ва инсон» деб ёзади. Талабалар томонидан айтилган фикрларни ёзиб боради ва умумлаштиради

Тушунчаларни эркин фикр орқали билдира-ди.

II-босқич. Асосий

(50 минут)

2.1. Мавзу режаси ва таянч тушунчалар билан таништиради.

Тинглай-дилар.

2.2. Мавзуни режа бўйича таҳлил қилади, ҳар бир режа ниҳоясида умумлаштирилади. Жараён компьютер слайдларини намойиш қилиш билан олиб борилади

Тинглай-дилар. Слайдга эътибор қаратади, уни ўзига ёзиб олади ва саволлар беради.

2.3. Ҳар бир режани мустаҳкамлаш учун қуйидагича саволлар беради:

1. Жамиятнинг  мазмуни, унинг тараққиёт  йўналиши қандай?

2.Жамиятга формацион ва цивилизацион ёндошувлар ҳақида нималарни биласиз?.

3.Жамият фалсафасида тарихий тараққиёт ғояси қандай асосланади?

 

Саволларга жавоб беради-лар, эркин баҳс-мунозара юритадилар.

2.4. Таянч ибораларга қайтилади. Талабалар иштирокида улар яна бир бор такрорланади.

Ҳар бир таянч тушунча ва ибо-раларни муҳокама қилади-лар. Конспект қила-дилар.

III-босқич.

Якуний босқич.

(10 минут)

3.1. Мавзуга  якун ясайди

Эшитади.

3.2. Талабаларнинг фаолиятига баҳо қўйилади ва рағбатлантирилади.

Эшитади.

3.3. Келгуси машғулотга тайёргарлик кўриш учун топшириқлар ва фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати берилади.

Эшитади ва

ЎУМ га қарайди-лар.

 

2.3. “Жамият  фалсафаси” мавзусини бакалавриат босқичида “Фалсафа” фани доирасида ўқитишда инновациялардан ўринли фойдаланиш долзарб ҳисобланади. Фаннинг фундаментал асосларини, замонавий  методларни мукаммал эгаллаган, касбий тайёргарлиги юксак даражада бўлган ҳамда замонавий педагогик ва ахборот технологияларини амалиётда қўллаш кўникма ва малакасига эга  мутахассисларни  тайёрлаш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда “Жамият фалсафаси” мавзусини ўқитишда қуйидаги методлардан фойдаланиш зарур:

Блиц-сўров” методидан олдинги маърузада ўтилган мавзунинг ўзлаштирилганлик даражасини аниқлаш ҳамда мавзулар алоқадорлигини асослаш мақсадида фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

1.“Синквейн” стратегияси

Ж.Стилл, К.Мередис, Ч.Темил томонидан ишлаб чиқилган “Ўқиш ва ёзиш асосида танқидий фикрлашни ривожлантириш дастури”да ҳар бир талаба ва талабалар гуруҳларининг фикрлаш фаоллигини ошириш, уларда танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш учун “Синквейн” стратегиясини қўллаш самарали эканлиги айтилади. 

Бу ўринда стратегиянинг моҳияти билан танишиб ўтиш мақсадга мувофиқдир.

Синквейн (фр. “беш қатор” маъносини англатади) маълумотларни синтезлашга ёрдамбўлиб, ўрганилаётган мавзуга оид маълумотлар тўпланади; ҳар бир

ўқувчи (талаба) ушбу маълумотлар йиғиндиси (қофиясиз шеър)ни

ўз сўзлари билан турли вариант ёки нуқтаи назарлар     орқали ифодалаш имкониятига эга

Синквейн тузиш – мураккаб ғоя, сезги ва ҳиссиётларни бир неча сўз  орқали яққол, ёрқин ифодалаш малакаси бўлиб, бу жараён мавзуни 

 пухтароқ ўзлаштириш, маълумотларни яхшироқ англашга ёрдам беради

 

Синквейн тузиш мураккаб жараён бўлиб, уни самарали ташкил этиш учун муайян қоидаларга амал қилиш талаб этилади. Одатда, синквейн тузиш беш босқичли ҳаракатларни ташкил этиш орқали амалга оширилади.

“Жамият” тушунчасининг  синквейн таҳлили:

Биринчи сатр – битта сўз, одатда асосий фикрни акс эттирувчи от; Мавзу бир сўз билан ифодаланади (одатда от танланади);    Жамият

Иккинчи сатр – иккита сўз, асосий фикрни тасвирловчи сифатлар;

Яхлит, ўзаро алоқадор

Учинчи сатр – учта сўз, мавзу доирасидаги ҳаракатни билдирувчи феъллар; Узлуксиз ҳаракатда, ўзини ташкилловчи,  ривожланувчи

Тўртинчи сатр – бир неча сўзлардан иборат бўлган жумла, у мавзуга муносабатни кўрсатади; Уюшган, барқарор, беқарор

Бешинчи сатр – биринчи сўз билан боғланган, мавзунинг моҳиятини акс эттирадиган сўз ёки бир нечта сўзлар;  Ижтимоий борлиқ

 

 

 

 

“Ҳуқуқий давлат” тушунчасининг синквейн таҳлили:

1. Ҳуқуқий давлат

2.Ҳудудий яхлит, суверен

3.Қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимияти

4.Барқарорлик, тинчлик, миллий тотувлик, ижтимоий адолат, халқ манфаатларининг устуворлиги

5. Қонун устувор бўлган макон.

 

Ушбу мавзудан келиб чиқиб, иқтисодиёт,  сиёсат, цивилизация, маънавият каби терминларни ушбу усул воситасида изоҳлаш вазифа сифатида белгиланади.    

Синквейнлар қуйидаги ҳолатларда самарали саналади:

1.Мураккаб ахборотни синтезлашда

2.Талабалар билимини баҳолашда

3.Талаба томонидан ижодий ишланмаларнинг тақдим этилишида

 

2. “Кластер”график органайзери

“Kластер” сўзи  -  ғунча,  боғлам маъносини беради.

Кластер тузиш кетма-кетлиги:

1. Синф ўқув тахтаси ўртасига таянч сўз ёзилади.

2. Кичик гуруҳдаги ёки якка тартибдаг талабаларга ушбу сўз ёки иборага тегишли бўлган сўзлар ёки гапларни ёзиш талаб қилиб, ақлий ҳужум ўтказилади.

3. Тушунча ёки ғоялар ўртасидаги боғланишни ўрнатиш талаб этилади.

4. Эслаган вариантларининг барчасини ёзиш тавсия этилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


4.“SWOT-таҳлил” стратегияси

Ушбу мавзунинг муайян режалари доирасида SWOT analysis усулидан фойдаланиш мумкин. Файласуфларнинг жамият, давлатгаоид қараш, таълимотларини таҳлил қилишда SWOT усули бир қанча имкониятларга эга.

         Стратегия муаммонинг асосий тўрт жиҳатини ёритишга хизмат қилади. Талабалар мавзунинг мазмунига мос муаммоларни атрофлича ўрганиш орқали моҳиятини ёритади, уларни келтириб чиқарувчи омилларни излаб, ҳал қилиш  имкониятларини топади. 

Машғулотларда стратегияни қўллаш тартиби қуйидагича:

1.Ўқитувчи талабаларни  стратегиянинг моҳияти билан таништиради.

2.Ўқитувчи талабаларни кичик гуруҳларга ажратади.

3. Гуруҳларга бир хил ёки бир неча хил муаммони ҳал этиш топшириғи берилади.

4. Топшириқни бажариш учун вақт ҳажми (6-10 дақиқа) берилади.

5. Гуруҳлар топшириқни бажаришга киришади.

6. Белгиланган   вақт   ниҳоясига   етгач,  ҳар   бир   гуруҳдан   бир   нафар   вакил                 гуруҳ иши билан жамоани таништиради.

7. Гуруҳларнинг ишлари ўқитувчи  ва жамоа томонидан муҳокама қилинади.

8. Ўқитувчи жамоанинг фикрига таянган ҳолда энг яхши ишни эълон қилади.

9. Ўқитувчи ҳар бир гуруҳ ишига баҳо бериб, машғулотни якунлайди.

 

Ижтимоий стратификация концепцияси

 

S   кучли жиҳатлар

жамиятда индивид ва ижтимоий  гуруҳлар ўртасида ижтимоий тенгсизликни ҳимоя  қилиб,юқори мавқеларни эгаллаш истагини  уйғотади.Имтиёзлар ва уларнинг тақсимланиши

W  кучсиз жиҳатлар

ноз-неъматлар ва ҳокимият функцияларининг нотекис тақсимланишини

O  имкониятлар

 Жамият аъзоларининг юқори позицияларга бўлган қизиқишини ошириш орқали уларнинг билим, қобилият ва махсус тайёргарлик кўришга ундайди.

T  зиддиятлар

 Муайян ижтимоий мавқени эгаллаш у билан боғлиқ мажбуриятларни бажаришни                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                   тақозо этиши

 

 

Формацион ёндашув

 

S-Кучли жиҳатлари

инсоният тарихи яхлит табиий-тарихий жараён; Жамиятлар тараққиёти ижтимоий-иқтисодий формацияларнинг ўзаро алмашинуви тарзида кечади.

 

W  кучсиз жиҳатлар

тарихни материалистик тушуниш

назариясининг бир ёқламалиги, зотан тарихий тараққиётнинг ҳамма босқичларида ижтимоий-иқтисодий муносабатлар жамият ҳаёти асосини белгилаши шарт эмас.

O  имкониятлар

Жаҳон  тарихи бир сифат босқичидан кейингисига  узлуксиз кетма-кетликда ўтишини асословчи қарашлар ривожига йўл очади

T  зиддиятлар

жамиятлар тараққиётини 5 формациядан иборат, тараққиётнинг ўзи узлуксиз чизиқли ривожланиш тарзида кечади, деган қараш ижтимоий тараққиётнинг бутун мураккабликларини тушунишга етарли имкон бермайди. Жамиятлар тарихий ривожланиш босқичларига тўла мувофиқ келмайди.

 

“БЛИЦ – ЎЙИН” ТЕХНОЛОГИЯСИ

Ушбу технология талабаларни ҳаракатлар кетма-кетлигини тўғри ташкил этишга, мантиқий фикрлашга, ўрганаётган предмети асосида кўп хилма хил фикрлардан, маълумотлардан кераклигини танлаб олишни ўргатишга қаратилган. У асосида талабалар ўзларининг мустақил фикрларини бошқаларга ўтказа оладилар, чунки бу технология шунга тўлиқ шароит яратиб беради.

Ушбу технология тингловчиларга тарқатилган қоғозларда кўрсатилган ҳаракатлар кетма-кетлигини аввал якка ҳолда мустақил равишда белгилаб, сўнгра ўз фикрини бошқаларга ўтказа олиш ёки ўз фикрида қолиш, бошқалар билан ҳамфикр бўла олишга ёрдам беради. Дастлаб талабалар томонидан жадвалнинг индивидуал тарзда якка баҳо  устуни тўлдирилади. Сўнгра гуруҳ аъзоларининг умумий сонидан келиб чиқиб, кичик гуруҳлар шакллантирилади. Вазифа гуруҳларда амалга оширилиб, гуруҳ баҳоси устуни тўлдирилади. Сўнг  ўқитувчи слайд воситасида кетма-кетликлар тўғри белгиланган устунни намойиш қилади. Якка баҳо ва тўғри жавоб устунидаги сонлар каттасидан кичиги айрилади. Ҳосил бўлган натижа якка хато устунига тўлдирилади. Сўнгра гуруҳ баҳоси билан  гуруҳ хатоси солиштирилади. Якка хато ва гуруҳ хатоси устунида ҳосил бўлган сонлар қўшилади. Ҳосил бўлган натижа нолга тенг бўлса, вазифа аъло даражада бажарилган ҳисобланади.

Вазифа: Жамиятнинг  маънавий омиллари тўғри кетма-кетлигини аниқланг.

 

Гуруҳ

Баҳоси

Гуруҳ хатоси

Тўғри

жавоб

Якка хато

Якка

Баҳо

Ҳаракатлар  мазмуни

 

 

 

 

 

Жамият инсон тўғрисидаги қарашлар, назариялар, таълимотлар

 

 

 

 

 

Ижтимоий онг шакллари

 

 

 

 

 

 

Оламни англаш

 

 

 

 

 

 

Ахборотвоситалари

 

 

 

 

 

 

Таълим-тарбия

 

 

 

 

 

 

Жамиятнинг маънавий ҳаёти

 

 

 

 

 

 

Маданият, илм-фан муассасалари

 

 

Вазифа: Жамиятнинг моддий ҳаёти тўғри кетма-кетлигини аниқланг.

Гуруҳ

Баҳоси

Гуруҳ хатоси

Тўғри

жавоб

Якка хато

Якка

Баҳо

Ҳаракатлар  мазмуни

 

 

 

 

 

Иқтисодий ҳаёт шароитлари

 

 

 

 

 

 

Жамиятнинг моддийҳаёти

 

 

 

 

 

 

Моддий неъматлар ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш

 

 

 

 

 

 

Иқтисодий муносабатлар

 

 

 

 

 

 

Моддий бойликлар, табиий захиралар

 

 

 

 

 

 

Ишлаб чиқариш воситалари

 

 

 

 

 

“ДЕБАТ” ТЕХНОЛОГИЯСИ

“Дебат” (французча “дебаттере” сўзидан олинган бўлиб, “дебац” – “баҳслашмоқ”) технологияси йиғилиш, мажлис ёки машғулотларда бирор-бир мавзу юзасидан иштирокчилар ўртасида ўзаро баҳс уюштириш, уларнинг ўзаро фикр алмашишларини таъминлашга хизмат қилади. Дебатлар ўз нуқтаи назарини асослашда аудиториядаги барча талабаларнинг (ёки асосий қисмининг) баҳслашувда фаол иштирок этишини таъминловчи ўқитиш услубидир.

Афзаллиги

¨                 баҳсда талабаларнинг фаол иштироки таъминланганда;

¨                 муаммони ҳал қилишда моҳирликка ўргатишда;

¨                 фикрни аниқ ва қисқа ифодалашга имкон берилганда. 

¨                 талабаларни баҳслашишга ўргатиши;

¨                 мунозара маданиятини шакллантириши;

¨                 асослаб бериш малакасини ошириши

Ўқув машғулотларида дебат қуйидаги тартибда уюштирилади:

 

        

БУМЕРАНГ” ТЕХНОЛОГИЯСИ

 

Технология талабаларни дарс жараёнида, дарсдан ташқарида турли адабиётлар, матнлар билан ишлаш, ёдда сақлаш, сўзлаб бериш, фикрларни эркин баён этиш, қисқа вақт ичида кўп билимга эга бўлишга, ўқитувчи томонидан барча талабалар фаолиятининг бирдек баҳоланиши учун шароит яратишга хизмат қилади. У ўқитувчига тарқатма материалларнинг талабалар томонидан гуруҳли, индивидуал шаклда самарали ўзлаштирилишини, аудиторияда ташкил этиладиган суҳбатнинг мунозарага айланишини таъминлаш орқали уларнинг фаолиятини назорат қилиш имконини беради. Бу технологиядан суҳбат-мунозара шаклидаги дарсларда индивидуал, жуфтлик, гуруҳли ва жамоавий шаклларда фойдаланиш мумкин.

Вазифа.Ўқиб, ўзлаштиринг.

1-гуруҳ. Жамиятнинг фалсафий таҳлили.

         Жамият инсонлар учрашувдан иборат бўлган бирлик. Жамият – мақсадлари, орзу-интилишлари, яшаш тарзлари муштарак бўлган одамлар оиласидан иборат инсоннинг яшаш муҳити. Моддий оламнинг таркибий қисми. Жамият ўз-ўзини ташкилловчи, ўз-ўзидан ривожланувчи мураккаб тизим. Жамият кишиларнинг ҳаёт тарзлари, фаолиятларининг барча турлари, уларнинг натижаларини қамраб олади. Жамият аввало кишилар фаолияти. Бу тушунчада кишилар ҳаёти ва фаолияти ўтмиши  ҳозир ва келажакдан иборат вақт мезони акс эттирилган. Жамият кишилараро объектив ижтимоий алоқа ва муносабатларнинг маҳсули ва кўриниши.

2-гуруҳ. Жамиятнинг маънавий соҳаси. Жамиятнинг маънавий соҳаси кўпинча маданият билан тенглаштирилади. Бундай тенглаштириш унчалик тўғри эмас, чунки маданият фақатгина маънавий бўлмасдан моддий хусусиятга ҳам эгадир. Бунинг устига, маданият интеграл хусусиятга эга бўлиб, жамиятнинг ҳамма томонлари (иқтисодиёт соҳаси иқтисодий ва моддий маданиятни, сиёсат соҳаси сиёсий маданиятни ўз ичига олади ва бошқалар)га кириб боради. Моддийлик ва маънавийлик бир-бирига қарама-қарши томонлар (антитезис) бўлмасдан, улар бир-бирга ўзаро таъсир қилувчи ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчи ижтимоий ривожланиш омилларидир. У ёки бу халқ маънавиятининг шаклланиши, шу халқнинг  яшайдиган табиий-иқлимий шароитлари, уларнинг у ёки бу даражада ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланади.

Маънавият ижтимоий ҳодиса ва илмий тушунча сифатида ўзига хос кўплаб хусусиятга эга бўлиб, мустақил объект сифатида фалсафий таҳлил қилишни талаб этади.  Барча даврларда яшаган мутафаккирлар «руҳ», «маънавият», «маънавийлик» каби тушунчалар тўғрисида бош қотирганлар. Қадимги Шарқ (Хитой, Ҳиндистон, Вавилон, Миср ва бошқалар), сўнгра антик давр ва ўрта асрда яшаган мутафаккирлар маънавийлик муаммосига катта эътибор қаратганлар. Гильгамеш тўғрисидаги Шумер эпоси, ҳинд Ведалари ва Упанишадлари, Конфуций, Авесто таълимотлари, Афлотун, Арасту, Форобий, Беруний, Ибн Сино, А.Навоий ва бошқа мутафаккирларнинг асарлари бу масалага қизиқиш кучли бўлганлиги, маънавият инсон ривожланишининг энг чўққиси эканлиги ва у доимо илмий-фалсафий қизиқиш уйғотганлигини кўрсатади.

3-гуруҳ. Жамиятнинг сиёсий тизимисоциумнинг асосий қисми ҳисобланади. У бошқа тизимлар – иқтисодий, мафкуравий, ҳуқуқий, маънавий ва бошқа тизимлар билан ўзаро алоқадорликда ва  таъсирда бўлади. Муайян жамиятнинг сиёсий тизими ўзининг ижтимоий табиати, ижтимоий қурилиши, бошқариш шакли, сиёсий муносабатларнинг тури билан белгиланади. Сиёсий тизим сиёсий институтлар, ижтимоий тузилмалар, меъёрлар ва қадриятларнинг мажмуасидан иборат бўлиб, сиёсий ҳукумат орқали амалга оширилади. Сиёсий тизим турли сиёсий субъектлар фаолиятларининг узлуксизлигини, улар ўртасидаги алоқани ва мувофиқлашларни таъминлайди. У ижтимоий зиддиятлар ва келишмовчиликларни ечиш йўлларини кўрсатиб, жамият тараққиётига эришиш йўлида турли ижтимоий кучларни бирлаштиради. Сиёсий тизим социумнинг мақсадга эришиш ресурсларини сафар эттирувчи ва қарорларни ишлаб чиқувчи механизмдир.

Жамият сиёсий тизимининг асоси, пойдевори давлатдир. Давлатнинг асосий вазифаси сиёсий ҳокимият ва сиёсий бошқаришни таъминлашдир. Давлатнинг асосий белгилари сифатида  қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: а) бошқа социумлар устидан ошкорона ҳукмронлик; б) суверенитет – маълум ҳудудлардаги тўлиқ ҳукмронлик; в) ҳукмронлик ваколатлари амал қиладиган  ҳудуднинг ўзи (ундан давлатни мамлакат деб тушуниш келиб чиқади); г) ҳуқуқий ҳужжатларни чоп этиш ва уларнинг бажарилишини талаб қилишга бўлган мутлақ ҳуқуқ; д) солиқлар ва йиғимлар ундириш ҳуқуқи (давлат аппаратини таъминлаш).

         4-гуруҳ. Жамиятнинг иқтисодий соҳаси. Бу соҳага нисбатан турлича ёндашувлар мавжуд. У тор маънода «турли предмет ва хизмат турларини ишлаб чиқариш, тақсимлаш, алмаштириш ва истеъмол қилиш» деб тушунилади1. Шу маънода айтиш мумкинки, «жамиятнинг иқтисодий соҳа»си тушунчаси «базис» тушунчасига мос келади. Кенг маънода эса иқтисодий соҳа деганда барча ижтимоий ишлаб чиқариш жараёни тушунилади: ишлаб чиқариш усули, ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатларининг бирлиги, шунингдек иқтисодиётнинг ўзаро алоқадорлиги ва ўзаро таъсирлари йиғиндиси. Ўта кенг категориал маънода социумнинг иқтисодий соҳаси «табиат билан инсонлар ўртасида индивид ва кишилар гуруҳининг онгли фаолияти орқали ўзаро алоқаларини» акс эттиради2.

Иқтисодий соҳа асосида инсоннинг ишлаб чиқариш ва меҳнат фаолияти ётади. Унинг зарурлиги инсоннинг эҳтиёжлари ҳайвоннинг эҳтиёжларидан тубдан фарқланиши билан белгиланади. Инсон ривожланиши билан табиатдан ажралади. Бу жараёнда эса, жамиятнинг иқтисодий соҳаси тараққиёти муҳим роль ўйнайди. «Хусусий мулк» тушунчаси иқтисодий тушунчаларнинг энг муҳимларидан ҳисобланади. Жамиятнинг иқтисодий соҳасида ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатлари муҳим тузилмавий қисмлари ҳисобланади. Иқтисодий муносабатлар кишилар ўртасида ишлаб чиқариш, тақсимлаш, алмашиш ва неъматларни истеъмол қилиш жараёнларида шаклланадиган иқтисодий муносабатлардир. Ишлаб чиқариш кучларига моддий ишлаб чиқариш жараёни учун зарур бўлган «субъектив (инсон) ва моддий (техника ва меҳнат қуроллари)  элементлар тизими киради»1.

Бошқа интерфаол методлар каби таълим жараёнида мазкур технологияни қўллаш ҳам муайян тартибда амалга оширилади. Яъни: кичик гуруҳлар ташкил этилиб, технологиядан фойдаланиш қоидаси билан таништирилади.

1.                Ҳар бир гуруҳга мустақил ўрганиш учун  рақамли матн тарқатилади.

2.                Гуруҳлар ўзларига берилган топшириқ асосида ўқув материалини ўзлаштиради.

3.                Кичик гуруҳлар қайта ташкил этилади.

4.                Талабалар кичик гуруҳларда навбат билан ўзлари мустақил ўрганган матнлар ҳақида бир-бирларига маълумот бериб, тенгдошлари томонидан ўрганилган матнларни ҳам ўзлаштиради.Талабалар томонидан ўқув материалининг самарали ўзлаштирганлигини аниқлаш учун савол-жавоб асосида ички назорат ўтказилади.

5.                Гуруҳ аъзолари ўзларининг “дастлабки гуруҳлари”га қайтади.

6.                                  Гуруҳлар томонидан тўпланган балларни ҳисоблаб борувчи “Гуруҳ ҳисобчиси” тайинланади.

7.                Ўқитувчи мавзу бўйича саволлар бериш, оғзаки сўраш асосида талабалар томонидан унинг самарали ўзлаштирганлигини аниқлайди.

8.                Саволларга берилган жавоблар асосида гуруҳлар томонидан тўпланган баллар умумлаштирилади ва гуруҳ аъзолари ўртасида тенг тақсимланади.

 

 

 

 

Тушунчалар таҳлили методи

Тушунчалар таҳлили методи- янги мавзуни ўтишдан    олдин таълим олувчиларнинг бирламчи билимларини аниқлаш ва фаоллаштириш мақсадида, ёки асосий қисмдан кейин ўтилган мавзуни қай даражада ўзлаштирилганини аниқлаш мақсадида ишлатилади.

Методнинг амалга оширилиши: таълим олувчиларга карточкалар тарқатилади. Карточканинг бир томонида ўрганилиши лозим бўлган тушунчалар ва иккинчи томонида тушунчалар мазмуни. Ушбу методдан якка тартибда, кичик гуруҳларда амалга ошириш мумкин.

Вазифанинг бажарилиши: берилган карточкалардаги тушунчаларнинг мазмунини таълим олувчилар тўлдириб чиқади ва таълим берувчи тўғри жавоби билан солиштирилади. Нечта тўғри жавоб берилганига қараб вазифалар баҳоланилади.

Мазкур метод қўлланилганда таълим олувчиларнинг фаоллиги ошади, мавзуга бўлган қизиқиши юқори даражада бўлади ҳамда ўз билимларини баҳолаш имконияти бўлади.

“Тушунчалар таҳлили” методининг афзаллиги:

1.Таълим олувчиларнинг фаоллигини оширади.

2.Таълим олувчиларнинг бирламчи билимларини аниқлаш имконияти беради.

3.Фикрларини ёзма баён этиш кўникмаси ошади.

4.Ўз фикрларини ривожлантиришни ўрганади.

5.Ўз-ўзини баҳолаш ўсади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тушунчалар таҳлили методининг “Жамиятнинг фалсафий таҳлили” мавзусида қўлланилиши:

 

Тушунчалар

Тушунчалар мазмуни

1.

Жамият

 

 

2.

Ижтимоий борлиқ

 

 

3.

Фуқаролик жамияти

 

 

4.

Жамиятнинг иқтисодий соҳаси

 

 

5.

Жамиятнинг маънавий  омили

 

 

6.

Жамият бошқарувининг шакллари

 

 

7.

Ахборотлашган жамият

 

 

8.

Демократия

 

 

9.

Ижтимоий гуруҳ

 

 

10.

Тарихий – этник бирликлар

 

 

Жавоблар: 9-10та тўғри жавоб учун-аъло

 8-7 та тўғри жавоб учун-яхши

5-3 та тўғри жавоб учун-қониқарли

2-1 та тўғри жавоб учун-қониқарсиз

 

“Домино” методи”

“Домино” методи- таълим олувчиларни фаоллаштиришга, мустақил фикрлашга ҳамда ўз фикрини бошқаларга етказиб бериш ва ўз нуқтаи назарларини асослашга қаратилган. Ушбу методдан ўтилган мавзуни такрорлаш  ёки бир боб ўтилиб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин.

Методнинг мавзуга қўлланилиши: кичик гуруҳларни рақамли карточкалар ёрдамида кичик гуруҳларга ажратиш. Домино методини қўллаш тартиби билан таништириш. Методдан асосий мақсад қайси гуруҳ вазифани  тез ва тўғри бажариш. Кичик гуруҳларга берилган доминолардаги барча савол ва жавоблар бир хил. Кичик гуруҳларда доминони тарқатиш ва вақтни белгилаш. Белгиланган вақт ичида гуруҳлар доминони йиғиб бўлишлари керак. Вазифани бажариб бўлгандан кейин хатолар устида ишлаш. Гуруҳ иштирокчиларни бажарган вазифага қараб баҳолаш.

“Домино” методининг афзаллиги:

·                   бутун ўтилган мавзуни эслаш имконияти мавжуд;

·                   кичик гуруҳларда ишлаш жараёнида ҳар бир гуруҳ аъзосининг              гуруҳ билан ишлаш ҳамжиҳатлигининг мустаҳкамланиши;

·                   таълим олувчилар фаоллигига эришилиши;

·                   бир-бирини эшитиш қобилияти ривожланади.

“Домино” методнинг камчилиги:

·                   вақт кўп талаб этилиши;

·                   шовқин сурон бўлиши;

·                   нотўғри жавоблар билан доминони ёпиб қўйиши мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


                          

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


  3.1.“Жамият фалсафаси”  мавзуси бўйича кейслар

Вазиятли масалалар

1.“Фалсафа барчафанларнинг отаси. Фалсафани билмайдиган одам - медицина ёки таълим, санъат ёки маданият соҳаси вакили бўладими, бундан қатъий назар - ҳаётнинг, ўз касбининг маъно мазмунини яхши тушунмайди. Мисол учун, тарихни таҳлил қилиш учун ҳар бир воқеа ва жараёнга фалсафий қараш, уларни умумлаштирган ҳолда зарур хулосалар чиқара олиш керак. Шу боис тарихчи бўлиш учун фалсафий тафаккур қобилиятига эга бўлиш даркор”1.

Кейс юзасидан топшириқлар:

1. Фалсафа барча фанларнинг отаси деган мулоҳазани қандай асослаш мумкин?

2.Тарихни таҳлил қилиш учун ҳам фалсафани билишнинг аҳамияти борми?

2.Буюк олим Абу Наср Форобий асарларида жамият муаммоси чуқур фалсафий таҳлил қилинган. У жамиятнинг келиб чиқиши асосида табиий эҳтиёжни қондириш ётади, деган назарияни илгари сурган. Табиий эҳтиёж кишиларни бирлашишга, жамоага уюшишга, ўзаро ёрдамга олиб келган. Ўзаро ёрдам туфайли эҳтиёжлар қондирилган. Кишилар ўртасидаги ўзаро ёрдам жамиятни келтириб чиқарган. Инсоният жамияти турли халқлардан ташкил топган бўлиб, улар ўзаро бир-бирларидан тиллари, урф-одатлари,  малакалари, хусусиятлари билан фарқланадилар.

Абу Али ибн Сино “Ишорат ва тарбиҳот» асарида инсон ўз шахсий талаблари жиҳатидан бошқалардан, ажралган ҳолда яшай олмайди, чунки у инсониятнинг бошқа вакиллари билан муносабатда бўлибгина, уларни қондириши мумкин”, деб ҳисоблайди.

Ибн Сино жамиятнинг пайдо бўлиши кишиларнинг бирдамликка бўлган табиий эҳтиёжидан келиб чиққанлигини кўрсатган.

Абу Райхон Беруний биринчилардан бўлиб цивилизацияларнинг пайдо бўлишида табиий – географик муҳитнинг тутган ўрнини асослашга уринган.

         Кейс юзасидан саволлар:

1.     Мазкур мулоҳазалар ўртасида боғлиқлик борми? Уларни қандай тушунтиришмумкин ?

         2. Жамиятнинг шаклланиши масаласини қандай изоҳлайсиз? Табиат  ва жамият коэволюциясининг моҳияти нимада?

         Кейс юзасидан топшириқлар:

1.                Мазкур доиралардан фойдаланган ҳолда табиат ва жамият муносабатини тушунтиринг?

 

 

 

 

 

 


Табиат

 

 

 

3.“Кучли давлатдан – кучли жамият сари”  концептуал ғоясининг моҳияти нима?

 

Кейс юзасидан топшириқлар:

Бу ғоя қандай жамият қурилишини назарда тутади? Жадвални тўлдиринг.

 

 

 Кучли давлат

Кучли  жамият

 

 

 

 

 

 

 

 

4. Инглиз файласуфи А. Тойнби (1889-1975) тарихни ўрганишда  цивилизацион ёндашувнинг асосчиси ҳисобланади.Файласуф “Тарихни билиш” асарида тарихий билишда 13 цивилизациянифарқлайди. Цивилизация пайдо бўлиши ва таназзули турли минтақаларда, турли халқларда турлича кечади. Тарих ўзига хос хусусиятларга эга бўлган алоҳида цивилизациялар тарихидан иборат. У ўз асарида  Ўрта Осиё цивилизациясига алоҳида ўрин берган. ҳар бир цивилизация ўз тараққиётида бир неча босқичдан ўтади:

-                        пайдо бўлиш

-                        ўсиш

-                        таназзул

-                        барҳам топиш.

Цивилизацияни ривожлантирувчи куч ижодий элита  ёки озчиликдан иборат.Бу озчилик тарихнинг чақириқларига жавоб берар экан, бефарқ кўпчиликни ўз ортидан эргаштиради.Тарих чақириғига ўз вақтида ва тўғри жавоб бера олған элита кўпчиликнинг олқишларига эришади ва шу тўлқинда у ҳокимият тепасига келади. Вақт ўтиши билан ҳокимият тепасидаги элита  тарих чақириқларига жавоб бера олмай қолади.

         Кейс юзасидан саволлар:

1.Ушбу ҳолатда элита жамиятни қандай  бошқариши мумкин?

2.Бундай элита ҳокимият тепасида узоқ туриши мумкинми?

3.Тойнби таълимотида жамият қайси соҳасининг юксалиши тараққиётнинг сабаби сифатида талқин этилади? ва нима учун?

4.Файласуф томонидан фарқланган 13 цивилизацияни асосланг.

5.Жамиятнинг шаклланиши ва тараққиёти  табиий – тарихий жараёндир. Жамият ўз – ўзидан шаклланган ва узлуксиз тараққий этиб борувчи ижтимоий организмдир. Унинг шаклланиши, ўзгариши, тараққиёти табиат сингари қонуний жараён. Жамият қонунлари табиат қонунларидан сифат жиҳатдан фарқланади.

Кейс юзасидан топшириқлар:

Ушбу тафовутни қандай асослаш мумкин?

Табиат қонунлари:

 

Жамият қонунлари:

Фарқли жиҳатлари:

 

Ўхшашлиги:

 

6.Статистик маълумотларга кўра, қонунга хилоф хатти-ҳаракат билан шуғулланувчи фуқаронинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси  қонун доирасида фаолият юритувчиларникига нисбатан анча юқори эканлиги маълум.

         Кейс юзасидан саволлар:

1.Бу ҳолатни ҳуқуқий маданиятлилик белгиси сифатида баҳоласа бўладими?

2.Ҳуқуқий онг деформациялари нима?

3.Бундай кимсаларнинг хатти-ҳаракати ҳуқуқий онг     деформацияларининг  қайси турига мувофиқ келади?

 4.Умуман аҳоли орасида ҳуқуқий онг бузилишларини бартараф этиш учун қандай чора-тадбирларни амалга ошириш керак, деб ҳисоблайсиз?

 

 

 

 

                             4.Тест саволлари

1. Жамият қандай тизим? тушунчасининг мазмуни

а)  Жамият ўз ички қонунларига биноан ўзини-ўзи ташкилловчи ва бошқарувчи системадир

б)  Жамият инсон омилига боғлиқ объектив системадир

в)  Жамият кишилар ўртасида амал қиладиган кўплаб муносабатлар мажмуаси системасидир

г) Жамият пастдан юқорига, соддадан мураккабга қараб ривожланадиган системадир.

            2. Жамияттушунчасининг мазмуни-

а) табиатнинг таркибий қисми, одамлар уюшувининг ўзига хос шакли:

б) одамлар уюшувининг махсус шакли бўлиб, унда ижтимоий қонунлар амал қилали:

в) табиат эволюциясининг бевосита давоми ва қонуний натижаси, ижтимоий ҳаётни вужудга келиши;

г) борлиқнинг таркибий қисми, табиат эволюциясининг натижаси

кишиларнинг меҳнат фаолиятлари ҳамда шу жараёнда шаклланадиган ижтимоий алоқа ва муносабатларнинг махсули ва кўриниши.

                                 

3. Географик муҳитнинг жамиятга таъсири» деганда нималар назарда тутилади?

а) ишлаб чиқариш соҳаларининг шаклланиши ва тараққиёти, ижтимоий меҳнат тақсимоти;

б) инсон қобилиятларининг ривожланиши;            

в) ишлаб чиқариш муносабатларига таъсир кўрсатади; Жамият маънавий ҳаётининг шаклланиши омили бўлиб ҳисобланади;

г) барча жавоблар тўғри.

 

4. Жамиятнинг иқтисодий ҳаёти...

а) инсоннинг ишлаб чиқариш фаолиятининг барча турлари ва унинг натижаларини ифодалайди;

б) кишиларнинг моддий ҳаёти шароитларини ишлаб чиқаришлар биланбоғлиқбарчафаолият турлари вашужараёнда содир бўладиган ижтимоий алоқа ва муносабатларни ўзичига олади;

в) моддий ва маънавий ишлаб чиқариш;

г) жамият ҳаётининг бошқа барча соҳаларига ўз таьсирини ўтказади.

 

5. Жамият иқтисодий ҳаёти асосини...                                                        

а) моддий ишлаб чиқариш ташкил этади;

б) ишлаб чиқаришнинг барча турлари ташкил этади;

в) истеъмол буюмларини ишлаб чиқариш ташкил этади;

г) ишлаб чиқариш муносабатлари ташкил этади.

 

6.Жамият ҳаётининг асосий соҳаларига нималар киради?

а) иқтисодий, ижтимоий, сиёсий,ахлоқий;

б) маънавий,иқтисодий,ижтимоий;

в) сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий диний;

г) ижтимоий, иқтисодий,сиёсий,маънавий.

 

7.Ижтимоий фалсафа ва фалсафанинг «онтология» таълимоти орасидаги алоқадорлик қайси жавобда тўғри кўрсатилган?

а) улар ўзаро боғлиқ эмас;

б) ижтимоий фалсафа ҳам, онтология ҳам борлиқни ўрганади;

в) онтология фалсафанинг таркибий қисми,у борлиқ ҳақидаги таьлимот;

г) онтология борлиқ тўғрисида, ижтимоий фалсафа ижтимоий борлиқ, яьни жамият тўғрисида баҳс юритади.

 

8.Фалсафа ва ижтимоий фалсафа ўртасидаги алоқадорлик қайси жавобда  тўғри акс этган?

а) фалсафа олам ва одам тараққиётининг энг умумий қонунлари, ижтимоий фалсафа жамиятнинг энг   умумий қонунлари тўғрисида баҳс юритади:

б) фалсафа ҳам, ижтимоий фалсафа ҳам оламни ўрганади;

в) ижтимоий фалсафа инсоннинг жамиятга фалсафий муносабатини ўрганади;

г) улар ўзаро боғлиқ эмас.

 

9Ижтимоий фалсафа»нинг таянч тушунчалари?

а) табиат,жамият, борлик, ҳаракат, фазо, материя;

б) жамият инсон, ижтимоий тараққиёт, ижтимоий билиш, ижтимоий муносабат оила,шахс;

в) фалсафа, антропология, гносеология, иқтисодий ҳаёт, техник ҳаракат,цивилизация;

г) ижтимоий ҳаёт, экология, иқтисодиёт, метод, методология, ижтимоий ҳаёт.

 

10. Жамиятга фалсафий ёндошувнинг моҳияти.

а) унибир бутун оламнинг таркибий қисми сифатида олиб ўрганишни тақозо этади;

б) жамиятнинг ўзи ҳам бир бутунликни ташкил этувчи тизим сифатидаўрганилади,унинг барча томонларининг моҳияти, алоқа ва муносабатлари назарда тутилган ҳолда таҳлил қилинади;

в) жамияткишилар фаолиятлари ҳамда бу фаолиятнинг натижаларини ташкил этади,шундан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрганиш, аввало кишилар фаолиятларини ўрганишни тақозо қилади;

г) барча жавоблар тўғри.

 

11.Моддий иқтисодий ишлаб чиқариш усули деганда нима назарда тутилади?

а) меҳнат предметлари,ишлаб чиқариш воситалари;

б) ишлаб чиқарувчи кучлар;

в) ишлаб чиқариш муносабатлари;

г) ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатлари.                        

 

12.Ижтимоий фалсафанинг функциялари.

а) дунёкарашлик,методологик,аксиологик;

б) дунёкарашлик,методологик,гуманистик,умуммаданий:

в) ижтимоийлик,методологик,гносеологик;

г) методологик,прагматик,дунёқарашлик:

 

13.Жамият ривожини ҳаракатлантирувчи кучлар нимадан иборат?

а) синфлар, сиёсий бирлашмалар, давлат намоёндалари;

б) халқ оммаси, сиёсий партиялар, атоқли шахслар;

в) халқ оммаси, синфлар, миллат, шахс;

г) диний ва ижтимоий-сиёсий ғоялар

 

14.Шахс эркинлиги нимадан иборат?

а) объектив қонунлар талабларига риоя қилишдан;

б) мустақил танлаш имкониятидан;

в) мутлоқликнинг иродасини бажаришдан;

г) ҳукмронликка интилишдан.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5.Глоссарий

Аа

Абсолют (лотинча- ҳар қандай муносабатлар, шартлардан озод, мутлақ, мустақил, мукаммал) -  фалсафада абсолют борлиқ ёки абсолют воқелик(Шеллингда),  абсолют руҳ, яъни олий дунёвий ақл(Гегелда)абсолют шахс, яъни Худо(христианликда) абсолют қадрият (Афлотун асос солған метафизик идеализмда), абсолют ахлоқ, категорик императив ёки бурч қонуни (Кантда), мустақил мавжудотнинг индивидуалликдан юқори субстанционал асос (Фихтеда), ирода (Шопенгауэрда), интуиция (Бергсонда) билиб, англаб олинганлигидан қатьий назар‚ҳамма нарса абсолют аҳамият касб этади.

Абстракция (лот.  аbstгасtiо — мавҳумлик) - билиш ш   аклларидан бири бўлиб, у нарсаларнииг бир қанча хоссаларини ва улар ўртасидаги муносабатларни фикран назардан соқит қилишдан‚ ҳамда бирон бир хосса ёки муносабатларни ажратиб кўрсатишдан иборат.

Агностицизм(юнон. Аgnоstоs — а-инкор, gnostos— билиш, билишни инкор этиш, номаълум) — фалсафий таълимот бўлиб, табиат ва жамият қонуниятлари моҳиятини билиш имкониятларини рад этиб, билимнинг воқеликка мувофиқлигини исботлаш мумкин эмас, деб ,ҳисоблайдиган таълимот.

Бб

Билиш - инсоннинг табиат, жамият ва ўзи тўғрисида билимлар ҳосил қилишга қаратилган ақлий, маънавий фаолият туридир. Инсон ўзини қуршаб турган атроф-муҳит тўғрисида билим ва тасаввурга эга бўлмай туриб, фаолиятнинг бирон-бир тури билан муваффақиятли шуғуллана олмайди. Билишнинг маҳсули, натижаси илм бўлиб, ҳар қандай касб-корни эгаллаш фақат илм орқали рўй беради. Шунингдек, билиш инсонгагина хос бўлган маънавий эҳтиёж, ҳаётий заруриятдир.

 

 

Вв

Вақт- борлиқнинг мавжудлик ш   аклларидан биридир.Вақтҳодисаларнинг кетма-кетлиги, жараёнларнинг давомийлигини ифодалайди.

Фазо ва вақт тушунчалари, кўп ҳолларда, форсий тил таъсирида ёзилган адабиётларда макон ва замон деб ҳам аталади. Бу тушунчалар фазо ва вақтнинг ташқи, нисбий хусусиятларинигина акс эттиради, холос. Фазо нарсалар жойлашадиган жой маъносида, вақт эса ҳодисалар бўлиб ўтадиган муддат маъносида ишлатилади.

Веда – қадимгиҳинд ёзма ёдгорлиги.Ведалар эрамиздан бир ярим минг йил олдин ёзилган бўлиб, мутаассиб диндор ҳинду учун олий муқаддас илм ва башорат китобидир. Ҳиндулар «Веда»ни олий тангри Брахма томонидан айтилган сўзлар деб билади. «Веда»да ҳиндуларнинг қадимги тарихи, иқтисодиёти, дини, фалсафаси, ахлоқ ва нафосатига оид фикрлари акс этган. «Веда»лар бизгача тўртта тўплам (самхитлар) ш   аклида етиб келган. Булар — «Ригведа», «Самаведа», «Яжурведа», «Адҳарваведа»дир.

Гг

Герменевтика — қадимги юнон афсоналаридаги худоларнинг хоҳиш ва иродасини инсониятга тушунтириб бериш учун ерга юборилган элчиси — Гермес номи билан аталади. Демак, герменевтика — тушуниш, тушунтириш, таҳлил этиш ғояларига асосий диққатини қаратади.

Дд

Демокрит - юнон файласуфи.  У ҳақиқий борлиқ — моддий дунё, абадий ва поёнсиз, чексиз-чегарасиз реалликдир, олам майда моддий заррачалардан, яъни атомлардан ва бўшлиқдан иборат дея таълим беради. Атомлар ва бўшлиқ ўзаро яхлит абадий ибтидодир. Атомлар — бўлинмас ва ўзгармас, сифат жиҳатдан бир хил, унинг миқдори ш   акли сингари беҳисобдир. Ҳаракат, деган эди

Диалектика – грек тилида бахс ва суҳбатлашиш санъати деган маънони англатади. Антик дунё файласуфлари уни ҳақиқатга эришиш йўли ва усули сифатида талқин этганлар. Ҳозирги даврга келиб диалектика оламдаги нарса ва ҳодисалар доимо ўзгаришда, ўзаро алоқадорлик ва боғлиқликда, тараққиёт ва ривожланишда деб тушунишдир. Унга кўра, оламда ўз ўрнига ва жойига, яшаш вақти ва ҳаракат йўналишига эга бўлган барча нарсалар ва воқеалар бир-бирлари билан боғлиқ ва алоқадор тарзда, бир-бирларини тақозо этадиган, доимий ва такрорланиб турадиган боғланишлар орқали намоён бўлади.

Диний дунёқараш. Муайян дунёқараш таркибида диний-илоҳий қарашлар ўзига хос аҳамият касб этади. Улар инсоннинг илоҳга бўлган эътиқоди билан боғлиқ бўлиб, вужудга келишига кўра, бошқа дунёқараш ш   акллари каби, муайян асосларга эга.

Дуализм (лотин тилида дуа, яъни икки деган маънони ифодалайди) — оламнинг асосида иккита асос, яъни модда ва материя билан бирга руҳ ва ғоя, яъни идея ётади деювчи қараш.

Жж

Жамият — табиатнинг бир қисми, яъни ижтимоий борлиқ бўлиб, одамлар уюшмасининг махсус ш   акли, кишилар ўртасида амал қиладиган жуда кўплаб муносабатлар йиғиндиси, деган турлича таърифлар ҳам бор. Жамият муттасил равишда ривожланувчи, такомиллашиб борувчи мураккаб тизимдир. Ҳар бир янги даврда жамият моҳиятини билиш зарурати вужудга келади. Миллий мустақиллик туфайли жамият моҳиятини янгича идрок этиш эҳтиёжи пайдо бўлди. Президент Ислом Каримовнинг қатор асарларида жамият моҳиятини янгича тушунишнинг услубий асослари яратилди.

Зз

Зардўштийлик таълимоти. Эрамиздан аввалги X асрдан эрамизнинг VII асрларигача бўлган давр маҳсули бўлган диний-фалсафий таълимотлардан бири зардўштийликдир.

Зардўштийликнинг бош китоби «Авесто»дир. унда қадимги халқларнинг дунё тўғрисидаги тасаввурлари, ўзига хос қадрият ва урф-одатлари акс этган. Унда оламнинг азалий қарама-қарши кучлари- яхшилик ва ёмонлик, ёруғлик ва зулмат, иссиқлик ва совуқлик, ҳаёт ва ўлим борасидаги қарашлар ўз ифодасини топган. «Авесто»да, шунингдек, табиат фалсафаси, тарих, этика, тиббиётга оид маълумотлар ҳам берилган.

Зарурият ва тасодиф. Объектив оламни билишда зарурият ва тасодиф категорияси муҳим фалсафий-методологик аҳамиятга эга. Зарурият – нарса ва ҳодисаларнинг вужудга келиши, ш   аклланиши ва ривожланишини таъминлайдиган шарт-шароитлар, муносабатлар мажмуасидир. Тасодиф эса – заруриятнинг намоён бўлиш ш   аклидир.

Зиддият - қарама-қаршиликлар ўртасидаги муносабатни

ифодаловчи тушунча. Кўп ҳолларда айният ва тафовутнинг зидлиги ва уларнинг бир махражга келиши, меъёрий ўзгаришлар туфайли ривожланиш, тараққиёт, янгиланиш жараёнлари амалга ошади. Тараққиёт шу маънода айният, тафовут ва зиддиятларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва ҳал қилинишидан иборат бўлган абадий ва азалий мураккаб жараёндир.

Ии

Идеализм — оламнинг асосида руҳ ёки ғоялар (идеялар) ётади, дунё воқелиги ва ривожида идеяларни устувор деб таълим берадиган фалсафий таълимот.

Имконият ва воқелик – фалсафанинг муҳим категорияларидир. Имконият нарса ва ҳодисаларнинг макон ва замондаги ривожланиш тенденциясини таъминлайдиган, муайян қонуниятларга асосланади. Воқелик эса, шу қонуниятларга асосланган ривожланишнинг намоён бўлишидир. Имконият ва воқелик категориясини ҳам, билишнинг умумий мантиқий тамойилларига кўра, бошқа категориялар билан боғлиқликда таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Имконият нарса ва ҳодисалар ривожланиш жараёнининг ички бирлигини ифодалайди ва уларнинг ривожланиш шарт-шароитларини, сабабларини, зарурий қонуниятларини, моҳиятини ўзида мужассамлаштирган.

Инъикос - камида иккита объектнинг  ўзаро таъсири   натижасида пайдо бўлувчи жараёндир. Энг умумий маънода, ҳар қандай предметларнинг у билан таъсирлашувда бўлган бошқа предметларнинг таъсирини муайян тарзда акс эттириши билан боғлиқ хоссасига инъикос дейилади.

Кк

Кант Иммануил (1724-1804)  немис фалсафасининг асосчиларидан бири.фақат машҳур файласуфгина бўлиб қолмасдан, йирик табиатшунос олим ҳамдир. Кант томонидан яратилган газ ҳолатидаги улкан туманликдан қуёш системасининг келиб чиқиши ҳақидаги назария ҳозирги даврда ҳам астрономия соҳасидаги энг муҳим таълимотлардан биридир. Кантнинг табиий-илмий қарашлари табиат ҳодисаларини метафизик руҳда тушунтирувчи таълимотларга зарба берди. Кант ўз даври табиатшунослиги эришган ютуқларни фақат Коинот тузилиши масаласига эмас, шу билан бирга Коинот генезиси ва ривожланиши масалаларига ҳам татбиқ қилди. Кантнинг инсон ирқларининг табиий келиб чиқиши ҳақидаги назарияси ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Категория -Бу сўз қадимги юнон тилидан олинган бўлиб: «изоҳлаш», «тушунтириш», «кўрсатиш», деган маъноларни англатади. Унинг мазмунидаги бундай хилма-хиллик қадимги даврларданоқ илмий тадқиқот йўналишига айланган.

Конфу-Цзи (551-479йй.)хитойлик донишманд. Унинг «Ҳикматлари», яъни афоризмлари жуда машҳур. Конфуций таълимотида умуминсоний қадриятларнинг хитой халқи турмуш тарзида ўзига хос тарзда намоён бўлиши, бу халққа хос маънавий мезонлар акс этган. Бу таълимот бир неча асрлар давомида ушбу ҳудудда миллий ғоялар мажмуи, миллатнинг мафкураси сифатида одамларнинг маънавий онги ва қиёфаси ш   аклланишига таъсир кўрсатган. у ҳозирги Хитойда ҳам ўзининг муайян аҳамиятини сақлаб қолған.

Лл

Лао-Цзи (VI-V асрлар).Қадимги Хитойнинг кўзга кўринган файласуфларидан бири.Унинг таълимотига кўра, олам, жамият ва инсон ҳаёти Дао қонунига бўйсунмоғи лозим. Даосизм таълимоти ана шу тариқа ш   аклланган. Дао қонуни — табиатнинг яшаш қонунидир, ундаги ранг-баранглик кураши ва уйғунлиги абадийлигининг эътироф этилишидир. Бу қонунга кўра, оламнинг асосини ташкил этувчи «Ци», яъни бешта унсур — олов, сув, ҳаво, ер ва ёғоч ёки металл оламдаги барча жисмлар асосини ташкил этади ҳамда уларнинг юзага келишини таъминлайди. Лао-Цзининг таъкидлашича, оламда ҳеч бир нарса доимий ва ўзгармас, ҳаракатсиз ҳолда бўлиши мумкин эмас.

Мм

Мазмун  - нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиш жараёнидаги системани ташкил қилган элементларнинг структуравий боғланиши бўлиб, уни бошқа системалардан фарқини белгилайдиган алоқадорликлар ва муносабатларини ифодалайди.

Маздак таълимоти. У эрамизнинг V-VI асрларида кенг тарқалган эди. Унинг асосчиси Маздак (470-529 йиллар) бўлган. Маздак ва унинг маслакдошлари ўз қарашларида халқ оммасига суянган. Халқнинг озодлик, эркинлик, ҳурлик йўлида олиб борган ҳаракатларига раҳнамолик қилгани учун тез фурсатда уларнинг маслакдошлари, издошлари кўпайиб кетган.

Материализм — оламнинг асосида материя, яъни моддий нарсалар ётишини эътироф этадиган, моддийликни устувор деб биладиган таълимот.

Материя  - тушунчаси моддий унсурга нисбатан ҳам, атомга нисбатан ҳам, праматерияга нисбатан ҳам умумийроқ бўлган тушунчадир. Материя оламдаги барча моддий объектларни, бутун объектив реалликни ифода этувчи энг умумий тушунчадир. Файласуфлар «Том маънодаги материя фақат фикрнинг махсули ва абстракциясидир» деб ёзишади. Файласуфлар барча моддий объектларга хос хусусиятларни умумий тарзда ифодалаш учун қўллайдиган тушунча материя деб аталади. Демак, материя моддий объектларга хос энг умумий тушунча, фалсафий категориядир.

Монизм (юнонча — монос, яъни якка маъносини англатади) — оламнинг асоси якаю-ягона сабабга, битта асосга эга деб таълим берадиган фалсафий таълимотдир.

Метафизика – грекча сўз бўлиб, лу²авий маънода «физикадан кейин» деган мазмунни ифодалайди. Бу тушунча, фалсафа тарихида биринчи марта, £адимги Юнонистоннинг буюк файласуфи Аристотелнинг «Илк фалсафа» деб аталган асарларига нисбатан ишлатилган. Кўп ҳолларда, диалектикага қарама-қарши деб талқин этиладиган метафизика оламдаги нарса ва ҳодисаларни ўрганишда уларнинг муайян вақт давомида нисбатан ўзгармасдан, алоҳида турган ҳолатига диққатни кўпроқ қаратадиган усулдир.

Методология — билиш ва ўзгарувчан фаолият усуллари тўғрисидаги таълимот.

Нн

Неотомизм — ХХ асрдаги энг йирик диний-фалсафий оқим бўлиб, у ўрта асрлардаги (ХIII аср) Фома Аквинскийнинг таълимотини қайтадан тиклади. У (нео — янги, томизм — «фома», транскрипцияда «тома» бўлиб ўзгарган) Фома Аквинскийнинг янги, замонавий таълимоти демакдир. Бу таълимотга кўра, илм ва эътиқод ўртасида тўла мувофиқлик, уйғунлик бор. Улар бир-бирини тўлдириб туради, ҳар иккиси ҳам худо томонидан берилган хақиқат.

Неокантчилик - XIX аср ўрталарида ш   аклланган ва ХХ аср бошларида ривожланган эди. Унинг вакиллари И. Kант ўз даврида қўйган илмий билишнинг умумийлиги ва зарурияти ҳақидаги ҳамда тажрибавий ақл ҳақидаги муаммоларни таҳлил этадилар. Бу таълимотга кўра, инсон дунёга бир марта келади, шунинг учун ҳар бир инсоннинг ҳаёти ўзи учун энг олий мақсаддир.

Неопозитивизм - оқимининг йирик намояндалари Kарнап, Айер, Рассел, Витгенштейн ва бошқалардир. Нео — янги; позитив — ижобий деган маънони англатади. Непозитивизм Ғарбда Х1Х асрнинг 20 — йилларида пайдо бўлган, асосчиси XIX асрда яшаган Огюст Kонтдир. Унинг фикрича, фалсафа аниқ фанлар тараққиётисиз мавжуд бўла олмайди. Фалсафа — объектив реалликни эмас, балки аниқ фанлар қилаётган илмий, яъни ижобий (позитив) хулосаларни ўрганиб, таҳлил қилиб уларни мантиқан бир тартибга, системага солиши керак.

 

 

Оо

Оддий ҳукм деб таркибидан яна бир ҳукмни ажратиб бўлмайдиган мулоҳазага айтилади. Таркибидан икки ёки ундан ортиқ ҳукмни ажратиш мумкин бўлган мулоҳазаларга мураккаб ҳукм дейилади. Масалан, «Мантиқ илмини ўрганиш тўғри фикрлаш маданиятини ш   акллантиради» деган мулоҳаза оддий ҳукмни ифодалайди. «Мантиқ илми тафаккур ш   акллари ва қонунларини ўрганади», деган мулоҳаза мураккаб ҳумкмдир. Бу мулоҳазанинг таркиби икки қисмдан: «Мантиқ илми тафаккур ш   аклларини ўрганади» ва «Мантиқ илми тафаккур қонунларини ўрганади», деган икки оддий ҳукмдан иборат.

Онтология — олам, инсон ва жамиятнинг объектив-универсал моҳияти тўғрисидаги фалсафий таълимотдир. Бошқача айтганда, у борлиқ тўғрисидаги, инсоннинг оламга бўлган муносабати ҳақидагии фалсафий билим соҳасидир.

Пп

Патристика- сўзи «ота» («падре») сўзидан келиб чиққан. Бу ном билан одатда Ғарбда епископларни уларга ҳурмат сифатида атаганлар. Шарқда машҳур бўлган черков оталаридан бири Иоан Златоуст (347-407) эди. Унинг 640та даъватларидан кўпчилиги авлиё Павел номаларининг шарҳи эди. Унинг асарларида инжилни амалий қўллаш соф ахлоқий масалалар билан қоришиб кетган.

Пифагор (эрамиздан аввалги 580-500 йиллар) Юнонистоннинг Самос оролида яшаб ўтган. у қадимги Юнонистонда диний-мафкуравий фалсафий мактаб, яъни пифагорчиликка асос солған. Пифагор ўзининг сиёсий қарашлари туфайли подшо Поликрет билан чиқиша олмаган ва Самосни тарк этиб, жанубий Италияга кўчиб кетган, ўша ерда ўз уюшмасини ташкил этган. Унингча, дунёни билиш жараёни, аввало, рақамларни билишдан бошланиши керак.

Плюрализм (лотин тилида плюрал, яъни кўплик деган маънони англатади) — оламнинг асосида кўп нарса ва идеялар ётади деб эътироф этадиган таълимотдир.

Праксиология — инсоннинг предметли-ўзгартирувчан, амалий фаолияти тўғрисидаги фалсафий таълимот.

Сс

Сабаб ва оқибат. Нарса ва ҳодисаларнинг ички бирлиги, яхлитлиги ва тарихий-тадрижий ривожланиш тамойилига кўра, уларнинг мазмуни ва ш   акли ўзгариб туради. Ўз навбатида, ҳар қандай системанинг элементлари ўртасидаги структуравий боғланиш конкрет мазмунга эга бўлиб, унга мос мазмунларда ўз ифодасини топади.

Софистлар -  мактаби юнон фалсафасида катта ўринга эга бўлган йўналишлардан биридир.. Софистлар антропология (инсон ҳақидаги фан) ва гносеология (билиш тўғрисидаги фан) муаммолари билан шуғулланган. Софистлар янги касбларнинг моҳир усталари, яъни ўқитувчилар, дипломатлар, нотиқлар, суд маҳкамаларида ишловчи мутахассислардан иборат бўлиб, ҳақиқат, осойишталик, адолат ўрнатишга хизмат қилган. уларнинг таълимоти Суқрот фалсафасига ҳам маълум даражада таъсир кўрсатган.

Софистика — қадимги Юнонистон фалсафасида вужудга келган тафаккур усулидир. Кўпгина дарслик ва қўлланмаларда бу ибора юнон тилидаги «sopism» сўзи асосида, яъни атайлаб хилма-хил маънога эга бўлган тушунчаларни ишлатиш орқали кер   ақли, аммо ҳақиқатга тўғри келмайдиган, кўчма маъно-мазмунга эришиш усули, деб таъкидланади.

Синергетика — оламнинг ўз-ўзини ташкил этиши, макон ва замонда нарса ва воқеаларнинг азалий кетма-кетлиги, ўзаро алоқадорлиги, уларнинг муайян тизимлардан иборат сабабий боғланишлар асосида мавжудлигини эътироф этишга асосланган илмий қарашлар мажмуидир.

Схоластика - сўзи юнонча «школа»дан («shola») олинган бўлиб, «ўқиш жойи»,»мактаб» маъноларини англатади. Буюк Карл саройида ўқитувчилик қилганларни, ёки умуман сарой мактабидаги ўқитувчиларни схоластлар деб атаганлар. Шунингдек, динни ўрганишда фалсафани татбиқ қилган ўрта аср олимларини ҳам схоластлар деб атаганлар. Схоластикани маълум даражада илоҳиётни ақлга мослаштириш, динни тафаккур ёрдамида қувватлашга бўлган интилиш деб ҳам баҳолаш мумкин.

Сунна - ҳадислар мажмуи бўлиб, Қуръондан кейин туради ва уни тўлдиради. Унда Муҳаммад пайғамбарнинг сўзлари, хатти-ҳаракатлари нақллар ва ҳадис ш   аклида жамланган.

Суқрот (эрамиздан олдинги 469-399 йиллар.) (асли — Сократ) — қадимги Юнон файласуфи. «Афинанинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этган, ёшлар тарбияси билан шуғулланган, ҳурфикрли инсон, камбағалдан чиққан, тош йўнувчининг ўғли, ўта билимдон киши сифатида машҳур бўлган.

Сциентизм (лот scientia — фан) яъни фан мавжуд барча ижтимоий муаммоларни ҳал этиши мумкинлигини илм-фан тараққиётининг доимий ижобийлигини асословчи фалсафий дунёқараш. Сциентизм ғоялари, неопозитивизм, технологик детерминизм каби таълимотларнинг асосини ташкил этади

Субстанция – муайян нарсалар, ҳодисалар, воқеалар ва жараёнларнинг хилма-хил кўринишлари ички бирлигини ифода этувчи ва улар орқали намоён бўлувчи моҳиятдир. Оламнинг асосида битта моҳият — субстанция ётади, деб ҳисобловчи таълимотни монизм деб аташади. Файласуфлар субстанция сифатида бирор жисмни, ҳодисани, материяни, ғояни ёки руҳни олишган.

Тт

Тасаввуф -оқим вадиниймаънавий ҳодиса сифатида ислом дини доирасида (кўпгина ички сабаблар ва баъзи ташқи унсурлар — буддавийлик ва ҳиндийликнинг илк диний тасаввурлари, шарқий христиан таркидунёчилиги, неоАфлотунизм кабиларнинг таъсири остида) пайдо бўлди. Тасаввуф учун ваҳдоният — Оллоҳнинг бирлиги, Оллоҳ ва оламнинг порлаб туриши, фано бўлиш, ориф шахсининг тангри таоло билан руҳан бирлашиб кетиши каби мушоҳадалар муҳим аҳамият касб этади. Бу оқим намояндалари ва тарафдорларини сўфийлар, деб атаганлар ва «сўфизм» атамаси шундан пайдо бўлган. Илк сўфийлар аҳолининг камбағал тоифаси орасида ш   аклланган. Уларнинг қарашлари истилочилар зулми, адолатсизлик, ижтимоий тенгсизликка қарши норозилик белгиси сифатида ҳам юзага келган.

Тафаккур шакллари - фикрнинг мазмунини ташкил этувчи элементларнинг боғланиш усули, унинг структураси (тузилиши) дир.

Тараққиётнинг ўзбек модели – жамиятнинг тадрижий ривожланиш концепцияси сифатида. Ижтимоий ривожланишнинг ўзбек модели инсониятнинг ривожланиш борасидаги илғор тажрибасига, миллий давлатчилик тажрибаларимизга ва халқимиз менталитетига таянади.

Фф

Фазо - нарсаларнинг кўламини, ҳажмини, ўзаро жойлашиш тартибини, узлукли ёки узлуксизлигини ифодаловчи борлиқнинг  яшаш усулларидан биридир.

Фан - илмий билимлар тизимидир. Фан ўзининг илмий тушунча услублари ва методологиясига эга бўлган, оламни билиш ва ўзлаштиришнинг махсус усули, илмий билимлар тизимидир. Шунингдек, фан ижтимоий онг ш   аклларидан биридир.

Шш

Шакл  – системани ташкил қилган элементларнинг структуравий боғланишлари, алоқадорликлари, муносабатларининг ифодаланишидир. Ҳозиргача фалсафий адабиётларда мазмун ва ш   акл ўртасидаги боғланишларни бир-биридан ажратиб таҳлил қилиш анъанавий характерга эга. Яъни, мазмуннинг ўзгариши ш   аклнинг ўзгаришига олиб келади, деган хулоса устувор бўлган.

Шариат - Қуръон ва суннадан кейинги муҳим манба — шариатдир. Шариат (тўғри йўл, илоҳий йўл демакдир) — исломда ҳуқуқий, ахлоқий меъёр ва амалий талаблар тизимидир. Исломдаги асосий йўналишлар — суннийлик, шиалик ва хорижийлик. Улар диний таълимот, маросимчилик, ахлоқий-ҳуқуқий меъёрларга оид масалаларда ўзаро фарқланиб туради. Қуръон ва ҳадисларда исломий таълимотнинг асоси баён қилинган.

Ээ

Элей фалсафий мактаби  антик даврнинг йўналишларидан биридир.Унингнамояндаси Ксенофан (эрамиздан аввалги YI — V аср) шоир ва файласуф бўлган. У Кичик Осиёда дунёга келган. Илм олиш мақсадида Юнонистонга, жанубий Италияга саёҳат қилиб, умрининг сўнгги йилларини Элей шаҳрида ўтказган. Тарихчи Диоген Лаэртскийнинг ёзишича, Ксенофант «Табиат ҳақида» асарининг муаллифидир.

Эпикур (341-270 йиллар) — қадимги Юнон мутафаккири. Демокрит илгари сўрган атомчилик таълимотини янада такомиллаштириб, уни юқори поғонага кўтарган ва тегишли қарашлар билан бойитган файласуф. Эпикур таълимотича, олам — моддий, абадий ва чексиз. Атомлар — бўлинмас, олам — жисм ва бўшлиқдан иборат, деб ёзган эди у. Барча жисмларни Эпикур икки гуруҳга бўлган.

Ҳҳ

Ҳаракат   -   борлиқнинг атрибутлари ичида унинг асосий мавжудлик усулини ифода этувчи хусусияти ҳаракат ҳисобланади. Чунки борлиқ ҳаракатсиз ўзининг структуравий яхлитлигини сақлай олмайди.

Теварак-атрофимиздаги предметлар ва ҳодисалар ҳаракат туфайли ўзининг муайян тартибини ва бирлигини сақлаб туради, шу туфайли, ўсиш, улғайиш, равнақ топиш, ривожланиш мавжуддир.

Ҳегел (1770-1831) – немис классик фалсафаси вакили.Ҳегел диалектиканинг қонунлари ва категориялари ҳақидаги таълимотни ривожлантирди. Фалсафа тарихида биринчи марта бир тизимга солған ҳолда диалектик логиканинг асосий қоидаларини ишлаб чиқди. Ўша даврларда ҳукмрон бўлган метафизик фикрлаш услубини танқид қилди.

Ҳукм -  предметга маълум бир хоссанинг, муносабатнинг хослиги ёки хос эмаслигини ифодаловчи тафаккур ш   аклидир.

Ққ

Қадрият - нарса ва буюмларнинг қимматига нисбатан қўлланилмасдан, балки инсон учун бирор аҳамиятга эга бўлган воқеликнинг ш   акллари, ҳолатлари, нарсалар, воқеалар, ҳодисалар, жараёнлар, ҳолатлар, сифатлар, талаб ва тартиблар ва бошқаларнинг қадрини ва ижтимоий аҳамиятини ифодалаш учун ишлатиладиганфалсафий категориядир.

Қарама-қаршилик -нарса, воқеа-ҳодисаларнинг бир-бирини тақозо этувчи ва шу билан бирга бир-бирини инкор этувчи томонлари, кучларининг ўзаро муносабатига айтилади.

Қарама-қаршиликлар ўртасидаги муносабатни зиддият деган тушунча ифодалайди. Кўп ҳолларда айният ва тафовутнинг зидлиги ва уларнинг бир махражга келиши, меъёрий ўзгаришлар туфайли ривожланиш, тараққиёт, янгиланиш жараёнлари амалга ошади. Тараққиёт шу маънода айният, тафовут ва зиддиятларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва ҳал қилинишидан иборат бўлган абадий ва азалий мураккаб жараёндир.

Қонун -дунёнинг мавжудлиги  ботиний ва зоҳирий ўзгаришларнинг абадий такрорланиб туришини ифодалойди.Такрорланишлар эса ўз моҳияти ва хусусиятларини сақлаб қолғанликларидан қонун ва қонуният тусини олған. Қонун оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим, зарурий, умумий ва такрорланиб турувчи боғланишлари, ўзаро алоқалари ва муносабатларининг намоён бўлишидир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Жамият фалсафаси”  ўқув-услубий қўлланма

“Гуманитар фанлар” кафедрасининг

услубий семинарида  2016  йил 7.12 да

муҳокама этилиб,   № 18 - сон баённомаси билан тасдиқланган

ҳамда нашр этиш учун АКТ с КТ факультети  илмий услубий

кенгаши муҳокамасига тавсия этилди.

 

Услубий  қўлланма  АКТсКТ факультети

илмий-услубий кенгашининг 2016  йил 13.12 даги

   № 4 - сон баённомаси билан нашрга тавсия   этилди.

 

ТАТУ  Илмий-услубий кенгашининг  2016  йил 23.12 даги

№ 4(95) -- сон баённомаси билан нашрга тавсия этилди.

 

 

 

 

 

Муаллиф: ф.ф.н.Д.Ш.Сагдуллаева

 

Муҳаррир: т.ф.д. Н.Р.Маҳкамова

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бичими 60х84 1/16. Босма табоғи 6.

Адади 100. Буюртма-№ 158

Тошкент ахборот технологиялари университети

“Мухаррирлик нашр” бўлимида чоп этилди.

Тошкент ш., Амир Темур  кўчаси, 108 уй

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 



1Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз.7-Жилд.-Тошкент:Ўзбекистон,1999. -388-бет.

[1]Каримов.И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-Жилд. –Тошкент: Ўзбекистон, 1996, -34-бет.

2Кадрлар Тайёрлаш Миллий Дастури.-Тошкент, Ўз.Р.Олий Мажлиси Ахборотномаси 1997 йил 11-12 –сон, 295 модда; Ўз. Р.  Қонун ҳужжатлари тўплами. 2007 йил, 15-сон, 150-модда.

 

1 К.Поппер. Открытое общество и его враги. -М., 1992. -с.15.

1 Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри.- Т., 1993, 186-бет.

 

1 Ж.Ж.Руссо. Трактаты.-М., 1969. –с.113.

2 Г.Спенсер. Синтетическая философия. -Киев, 1997. –с.42. 1 Ж.Ж.Руссо. Трактаты.-М., 1969. –с.113.

2 Г.Спенсер. Синтетическая философия. -Киев, 1997. –с.42.

1 Социальная философия. -М., 1995., -с.36.

2 Философия. -М., 1995. –с.209.

1 С.Э.Крапивенский. Социальная философия. -М., 1998. –с95.

1 П.А.Сорокин. Человек. Цивилизация. Общество. -М., 1992. -с.302.

1 Бзежинский З. Великая шахматная доска. -М.: Международные отношения, 1998. –С.-254.; Белл Д. Грядущее постиндустриальное общество. Опыт социального прогнозирования. -М.: Akademia, 1999. –95 с.:Тоффлер Э. Шок будущего -М.: АСТ, 2001. -560 с.: Тоффлер Э. Третья волна -М.: АСТ, 1999. -784 с.

2Қаранг:  Баталов Э. О книге Э.Тоффлера “Третья волна”. -М., 1998. –С.85.

1 Тоффлер Э. Третья волна. –М.: АСТ, 1999.-C.398.

2 Тоффлер Э. Третья волна. –М.: АСТ, 1999. –С.396.

3 Маклуэн Г. Коммуникационная революция. -М.: Наука, 2000. –С.75.

4 Ракидов А.И. Философия компьютерной революции -М.,1991. –С.217.

1 Фалсафа. Қомусий луғат.-Т.:Шарқ, 2004, 331-332-бетлар.

1И.Каримов.  Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – Т.:Ўзбекистон, 1997, 13-бет.

2Ўша асар. 181-бет.

1Социальная философия. -М., 1995., -с.36.

2Философия. -М., 1995. –с.209.

1 С.Э.Крапивенский. социальная философия. -М., 1998. –с.95.

 

1Каримов И.А.Ёшларга ишонч билдириш, уларнинг ташаббус ва саоҳиятини рўёбга чиқариш-бугунги куннниг устувор вазифасидир // Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари- олий қадрият.-Т.: Ўзбекистон, 2006.-Б. 118.