Ўзбекистон Республикаси

Ахборотлаштириш ва коммуникация технологияларини ривожлантириш вазирлиги

Тошкент Ахборот Технологиялари Университети

 

 

 

 

 

 

Бабаджанов Хасан Бахтиёрович

 

 

 

 

 

Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқининг фашизм устидан ғалаба қўшган ҳиссаси” мавзусини ўқитишда педагогик инновациялар

 

 

 

 

Ўқув-услубий қўлланма

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент 2017


ТАТУ Услубий Кенгашининг 2016 йил 23 декабрдаги 4(95)-сонли қарори асосида нашрга тавсия этилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

Тақризчилар:

Махкамова Н.Р. – ТАТУ “Гуманитар фанлар” кафедраси мудири, тарих фанлари доктори

 

Пайзиева М. – Ўз МУ қошидаги Тарих Институти катта илмий ходими

 

 

 

 

 

 

Ўқув-услубий қўлланма

Мазкур ўқув-услубий қўлланма ТАТУ Нукус филиали профессор-ўқитувчилари услубий ҳамкорлигида тайёрланган

 

 

 

 

 

 

Муаллиф: Бабаджанов Хасан Бахтиёрович. Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқининг фашизм устидан ғалаба қўшган ҳиссаси” мавзусини ўқитишда педагогик инновациялар T.: “Алоқачи” нашриёти, 2017. 3 b.t.

 


 

МУНДАРИЖА

 

КИРИШ

 

I-БОБ. “Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқининг фашизм устидан ғалаба қўшган ҳиссаси” мавзусини ўқитишнинг назарий масалалари

 

1.1. “Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқининг фашизм устидан ғалаба қўшган ҳиссаси” мавзусининг илмий-назарий асослари

1.2. “Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқининг фашизм устидан ғалаба қўшган ҳиссаси” мавзуси йўналишида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлар ҳамда муаммолар ва ечимлар.

II-БОБ. “Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқининг фашизм устидан ғалаба қўшган ҳиссаси”. мавзусини ўқитиш методикаси.

 

2.1. “Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқининг фашизм устидан ғалаба қўшган ҳиссаси” мавзуси семинар машғулотининг технологик ишланмаси

2.2. “Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқининг фашизм устидан ғалаба қўшган ҳиссаси” мавзусидан бўйича интерактив маъруза ва унинг дидактик асослари

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

 


 

КИРИШ

 

Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни замон талаблари даражасига кўтариш, келажак учун баркамол авлодни тарбиялаш ишлари Давлат сиёсатининг устивор йўналишига айланди.

Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад, юртимизда соғлом ва баркамол, билимли, юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга бўлган авлодни шакллантиришдан иборат. Ўзбекистоннинг келажаги, унинг истиқболи,биринчи навбатда ёшлар тарбиясига, уларни соғлом қилиб ўстиришга, миллий ғоя, миллий мафкура ва ўз ватанига садоқат руҳида тарбиялашга боғлиқ бўлиб, бу мураккаб жараённи муваффақиятли амалга ошириш мустақил мамлакатнинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Шу боисдан ҳам бугунги кунда ёшларнинг таълим-тарбияси мустақил Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида устивор аҳамият касб этмоқда.

Хозирги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда таълим тизимида янги ўқитиш усулларига, хусусан мустақил таълимга, мустақил таълимни жорий этишда модулли тизимни жорий этилишига катта аҳамият берилмоқда. Шундай экан биз модул тизимининг ўзи нима, унинг таълим тизимида тутган ўрни хақида тўхталиб ўтмоқчимиз.

Модуль тизимининг жорий этиш жараёни 1999 йилнинг 19 июнидан, яъни Болон декларацияси имзолангандан бошланланган десак адашмаймиз. Ушбу декларациядан кўзланган асосий мақсади Европа мамлакатлари олий таълимининг ягона маконини яратиш, олий таълим тизимини бир-бирига яқинлаштириш ва уйғунлаштиришдир. Хозирда Болон декларацияси доирасида дунёнинг 40 дан ортиқ давлатлар бирлашган бўлиб, шулар ичида Ўзбекистон ҳам ўз ўрнига эгадир.

Болон тизимининг ўзига ҳослиги шундан иборат-ки, унинг асосида ўқтувчи ва талабанинг мобиллиги ортади, таълим тизими шундай олиб бориладики, амалда иш таъминловчи эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда керакли малака ва компетентликка эга бўлган мутаҳассисларни етиштиришга қаратилади ва олий ўқив юртини тамомлаган талаба иш билан таъминланиши енгиллашади. Шу тариқа таълим дастури таълим олувчининг компетентлигини шакиллантиришга қаратилган таълим тизими – модулли ўқитиш тизими деб юритилади. Модуль – аниқ мантиқий якунига эга бўлган ўқув фани қисимларининг яхлитлигига асосланади, яъни у ёки бу билим, малака, кўникмаларни эгалланишини, қобилият ва шахсий сифатларни такомиллашувини таъминланайди.

Модуль тизими - талабанинг ўқув фаолиятини интенсивлигига қаратилган бўлиб, унда нафақат билимларнинг эгалланганлик даражаси, балки ушбу билимларни қаерда ва қандай ишлата билишни тушуниш ахамиятга молик бўлади. Бу тизимнинг янада аҳамиятли томони шунда-ки, таълим олуви олган фан бўйича билимларни излаш, уйғунлаштириш ва бошқаларга етказиш малакасига ҳам эга бўлади.


 

I-БОБ. “Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқининг фашизм устидан ғалаба қўшган ҳиссаси” мавзусини ўқитишнинг назарий масалалари

 

1.1. “Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқининг фашизм устидан ғалаба қўшган ҳиссаси” мавзусининг илмий-назарий асослари

 

Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритилиши давлат ва жамият ривожида янги имкониятларни очиб берди. Айнан, миллий давлат мустақиллигимизнинг қўлга киритилиши билан тарихий ҳақиқатни тиклаш, тарихга янгича ва холис ёндашув, совет даврида юзага келган Ўзбекистон тарихидаги нохолисликлар ва “оқ доғлар”ни миллий мафкура асосида тугатиш учун қулай шарт-шароит қарор топди. Бунга бош йўналиш сифатида тарихий далил ва воқеаларга, бутун тарихий жараёнга холислик ва ҳақиқат мезонлари асосида принципиал баҳо бериш биринчи ўринга қўйилди. Президент тарих фанининг инсон ва жамият ҳаётидаги роли хусусида қуйидагиларни таъкидлаган эдилар: “Тарихни унутган халқ, жамият ўз йўлини йўқотади. Бундай халқ ва жамиятнинг келажаги йўқ”[1].

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 1994 йил 16 мартдаги “1941-1945 йиллардаги урушда фашизм устидан ғалабанинг 50 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш тўғрисида”[2]ги ва 1999 йил 2 мартдаги “9 майни Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилиш тўғрисида”[3]ги фармонлари Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон тарихини ўрганишда ва ўқитишда педагог-тадқиқотчилар учун катта аҳамиятга эга бўлди.

Бугун жамиятимизда қандай ютуқ ва марраларга эришган бўлсак, уларнинг замирида биз танлаган ва бутун дунё эътироф этган, “Ўзбек модели” деб ном олган тараққиёт йўли турибди. Ана шу йўлнинг ажралмас қисми бўлган, ёшларимизнинг онгу тафаккурини, ҳаётга бўлган муносабатини тубдан ўзгартирган Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури таълим-тарбия соҳаси ривожи, ҳар томонлама етук авлодни тарбиялаш, юқори малакали кадрлар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. “ Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар” деган шиор ҳаётимизда тобора ўзининг яққол ўз ифодасини топмоқда.

XXI аср Ўзбекистонда маданият, иқтисодиёт, фан ва техника, ижтимоий-сиёсий инновациялар асри сифатида бошланди ва ана шундай шароитда баркамол шахс, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш нафақат педагогик, балки ижтимоий заруратга айланди. Бу зарурат Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган “таълим олувчиларнинг маънавий ва ахлоқий фазилатларини ривожлантириш” масаласига эътибор қаратишни талаб этди.

Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини қўлга киритиши билан халқимизнинг асрий орзуси ушалди, у ўз ҳақ-ҳуқуқи, тақдири, келажагини ўзи яратиш имконига эга бўлди. Тарихан қисқа даврда жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида кескин ўзгариш ва янгиланишлар юз берди. Мамлакатимизни модернизация қилиш, фаол демократик янгиланишларни амалга ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ана шу буюк ўзгаришлар жараёнида халқимизнинг бой тарихи, бетакрор миллий қадриятлари, бебаҳо илмий, маданий мероси қайта тикланиб, бутун башариятнинг ноёб мулкига айланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек: “Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ”.[4]

 Айниқса, бугунги мураккаб глобаллашув даврида маънавият соҳасида вужудга келаётган долзарб муаммолар, халқимиз маънавиятини асраш ва янада юксалтириш, ёш авлоднинг қалби ва онгини турли зарарли ғоя ва мафкуралар таъсиридан сақлаш ва ҳимоя қилишда Ватанимиз тарихини бирламчи манбаларга таяниб, ҳар томонлама ва чуқур тадқиқ этиш ёш авлодга ҳақиқий тарихимизни ўқитиш орқали уларни юксак маънавиятли шахслар этиб тарбиялаш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Мамлакатимиз тарихида янги давр – мустақил тараққиёт даври, буюк ўзгаришлар ва модернизация жараёнлари давом этмоқда. Халқимиз демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамияти қуриш йўлида дастлабки мураккаб ва шонли йўлни босиб ўтди. Истиқлол йилларида юртимизда миллий маънавиятимизни тиклаш, уни замон талаблари асосида ривожлантириш бўйича улкан ишлар амалга оширилди. Демократик ислоҳотлар тобора чуқурлашиб бормоқда.

Янги жамият қуриш, аввало, ёшларга, уларнинг маънавий дунёси, онгу тафаккури, касб маҳоратига боғлиқ. Бинобарин, ёш авлодда миллий ғояни, юксак маънавий фазилатларни шакллантиришда, миллий онг ва соғлом фикрни уйғотиш, уларни Ватан, халқ ва истиқлол тақдири учун ғоявий курашчанлик руҳида тарбиялашда, юксак маънавиятли комил инсонлар этиб вояга етказишда, шунингдек, халқимизнинг маънавий юксалиши йўлида “Ўзбекистон тарихи” фанининг аҳамияти катта. Ушбу фаннинг барча олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ҳамда мактабларда ўқитилиши ҳам ана шу юксак аҳамият билан белгиланади.

Бугунги кунда Ўзбекистон тарихи фанига бўлган муносабат давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Мамлакатимиз тарихини холис ва илмий жиҳатдан ўрганиш, уни таҳлил этишда бирламчи манбаларга таяниш Републикамиз Президенти И.Каримовнинг қатор нутқ ва асарларида ўз аксини топган. “Бунчалик катта меросга эга бўлган халқ дунёда камдан-кам топилади”[5] деб алоҳида таъкидлайди юртбошимиз.

Ўзбекистон тарихи, аждодларимиз маданий мероси, уларининг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган улкан ҳиссасини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда таълим тарбия соҳасида ундан кенг фойдаланиш ўсиб келаётган авлодни баркамол шахс сифатида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, маънавиятнинг асоси бўлмиш тарих, ўтмиш воқелиги миллий ғурур ва ифтихор, ватанпарварлик туйғуларини юксалтиришга, тарихий хотира эса инсонни ўзлигини танитишга, иродасини мустаҳкамлашга, унинг дунёқарашини кенгайтиришга кўмак берувчи катта куч ҳисобланади.

Мамлакатимизда қабул қилинган Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури доирасида таълим тизими тубдан ислоҳ қилиниши, унинг натижасида юксак билимли ва интеллектуал ривожланаган, маънавий баркамол авлодни юзага келтириш давлат сиёсатининг устивор йўналишига айланган. Ўзбекистон тарихи фанини таълим тизимининг барча бўғинларида ва босқичларида ўқитиш борасида давлат ва ҳукуматнинг кўплаб қарор ва фармонлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2012 йил 27 январдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича жамоатчилик илмий Кенгаши ва Маркази ташкил этилди. Кенгаш ва Марказ Ўзбекистоннинг энг янги тарихини яратиш, Ўзбекистон тарихидан дарслик, қўлланмалар, хрестоматиялар яратиш бўйича ташкилий ва илмий ишларни бошлаб юборди, жойларда илмий семинарлар ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабридаги 365-сонли «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали ва илмий-педагогик кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларига кирувчи талабгорлар докторлик диссертациясини ҳимоя қилгунча Ўзбекистоннинг янги тарихи бўйича имтиҳон топширишлари, катта илмий ходим – изланувчи ҳамда мустақил изланувчи сифатида ўқиш учун кираётган шахслар Ўзбекистон тарихи бўйича кириш имтиҳонлари топширишлари шарт қилиб қўйилди. Ўз - ўзидан равшанки, эндиликда Ўзбекистон тарихи фанининг умумий, ўрта ва олий таълим ҳамда олий таълимдан кейинги таълим тизимида ўрни ва роли янада ортади. Шу боис бу фандан таълим берувчи ва тадқиқот ишлари олиб бораётган илмий - педагогик ходимларнинг масъулияти янада кучаяди, уларнинг илмий - педагогик салоҳиятига, ўқув-методик ҳамда замонавий ахборот технологияси бўйича билим ва кўникмаларига бўлган талаб ҳам ортиб боради.

Мазкур соҳада эришилган ютуқлар ҳозирги кунда халқаро ҳамжамият томонидан ҳақли тарзда эътироф этилмоқда. «Лекин, - деб кўрсатди Юртбоши, - биз ўзимизни ҳамиша мустақил миллат, ўзбек халқи сифатида ҳис этиб келганмиз ва бу билан биз фахрланимиз. Бунга тарихий, илмий, маданий асосларимиз бор. Бугун дунё ҳамжамияти бизнинг буюк тарихимиз ва муваффақиятимизни эътироф этиб, бугунги кунда бизни шу ном билан танийди ва ҳурмат қилади»[6].

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2013 йил 18 январда 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида мустақиллик йилларида республикамизда ҳалқ маорифи, олий ва ўрта махсус таълимида амалга оширилган улуғвор ишлар умумлаштирилиб берилди. «Таълим соҳасидаги ишларимизни сарҳисоб қилар эканмиз – деб кўрсатди И. Каримов, - Франциядаги дунёнинг энг яхши бешта бизнес мактаби қаторига кирадиган «Инссад» халқаро бизнес мактабининг 2012 йилги «Инновацияларнинг глобал индекси» маърузасида баён этилган маълумотларни келтириш ўринли, деб ўйлайман. Маъруза Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти билан ҳамкорликда тайёрланган.Ушбу маърузада дунёнинг 141 мамлакатидаги инновацион ривожланиш комплекс тарзда таҳлил қилинган. Таҳлилнинг асосий таркибий қисмларидан бири инсон капиталини ривожлантириш даражаси бўлиб, мазкур кўрсаткич бўйича бизнинг мамлакатимиз 35-ўринни эгаллаган. Таълим тизимини ривожлантириш даражаси бўйича эса Ўзбекистон - шунга эътибор беринглар - дунёнинг 141 мамлакати орасида иккинчи ўринни банд этган»[7].

Шу борада айтиш жоизки, глобаллашув асри бўлмиш – XXI аср бир томондан умуминсоний қадриятларниолдинги ўринга чиқиши, интеллектуал салоҳият ижтимоий ҳаёт мезонини белгиловчи даражага айланиши, информацион технологиялар тараққий этиши билан характерланса, иккинчи томондан умумжаҳон миқёсида маънавий таҳдидлар, “оммавий маданият”ни кенг омма, айниқса, ёшлар онгига сингдириш, таълим-тарбия соҳасида салбий иллатларнинг илдиз отишига сабаб бўлаётган аср ҳам ҳисобланади. Шу боисдан ҳам ҳозирги кунда ўсиб келаётган авлод онги ва шуурини салбий иллатдардан ҳимоя қилиш маъносида уларда маънавий иммунитетни ҳосил қилиш, ёшларга аждодларимиздан мерос бўлиб қолган азалий қадриятлар – эзгулик, одамийлик, меҳр-муҳаббат, ватанпарварлик, юртга садоқат руҳини сингдиришда тарих фанининг ўрни беқиёс даражададир. Айнан Ватан тарихини англаш орқали ёшлар, талабалар нафақт шонли ўтмиш тарихини, балки истиқлолнинг халқимиз учун буюк неъмат эканлигини, унинг истиқболига қаратилган давлатимиз сиёсати моҳиятини янада теран тушуниб етадилар.

Ўзбекистон тарихини ўқитишда узвийлик ва изчилликни таъминлаш, дарслик ва ўқув қўлланмаларни такомиллаштириш, илм-фан соҳасидаги янгиликларни уларда акс эттириш, бугунги ва истиқболдаги вазифаларни ёритиш, мустақил таълим, ўқитиш жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш имкониятлари ҳисобга олинади.

Ўзбекистон тарихини ўқитиш борасида миллий ва хорижий тажрибаларни ўрганиш ва қиёсий таҳлил қилиш, фаннинг намунавий ўқув дастурларини такомиллаштириш ва улар асосида маъруза матнлари, янги авлод ўқув адабиётлари, электрон адабиётларни яратиш ва таълим жараёнига босқичма-босқич жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўқув фанлари бўйича электрон ўқув воситаларининг яратилиши мазкур фанларни ўқитишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятини янада кенгайтиради. Бу ўз навбатида, талабаларнинг мазкур фанлар бўйича билимларни чуқур ўзлаштиришларининг асосий омили бўлиб, таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини оширади.

Айни шундай саъй-ҳаракатлар амалга оширилиши таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот технологияларини кенг татбиқ этишни янада жадаллаштириш, профессор-ўқитувчиларни илғор педагогик билимлар ва технологиялар билан қуроллантириш, уларнинг маҳоратини ошириш, хорижий олий таълим муассасалари тажрибасини чуқур ўрганиш ҳамда улардаги самарали усул ва воситаларни миллий таълим тизимимизга жорий этиш имконини яратади.


1.2. “Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқининг фашизм устидан ғалаба қўшган ҳиссаси” мавзуси йўналишида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлар, муаммолар ва ечимлар

 

Совет даврида ҳукмрон коммунистик партия тарихни ва айниқса Иккинчи жаҳон уруши (собиқ Иттифоқда расманУлуғ Ватан уруши” деб номланган) даври тарихидан ўз мақсадларида фойдаланиб, партиянинг тарғибот қуролига айлантирган эди. Ушбу мавзуга оид кўплаб тадқиқот ва монографияларда коммунистик партиянинг роли алоҳида ўринга қўйилган эди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида коммунистик партиянинг ташкилотчилик, бошқарувчилик ва бошқа хизматларини кўрсатишни мақсад қилган бир қанча тадқиқотлар пайдо бўлди. Бундай ҳолатни Ўзбекистоннинг 1941-1991 йиллардаги тарихшунослигида ҳам кўришимиз мумкин эди.

Иккинчи жаҳон уруши совет тарихшунослигининг яна бир салбий хусусияти унинг манбавий асосининг торлиги эди. Кўпгина архив материаллари тадқиқотчилар учун ёпиқлигича қолди. Айниқса чет эл архив материалларидан деярли фойдаланилмади. Йирик тадқиқотлар (масалан, 6 томлик “История Великой Отечественной войны”)[8]да фақатгина Қизил Армия ва совет иқтисодиётини устунлигини кўрсатувчи баъзи чет эл архив манбалари ва илмий адабиётлардан фойдаланилди. Шу билан бирга совет олий раҳбариятининг камчиликлари ва хатолари ҳақида маълумот бурувчи манбалар рад этилди. Совет тарихшунослигида мавзу бўйича кўплаб тадқиқотлар, мақолалар, эсдалик ва бир неча томлик коллектив нашрлар яратилди. Лекин уларнинг аксариятига хос хусусият – тадқиқотларнинг совет давлати расмий мафкурасига бўйсундирилиши, уларда матннинг ва ёзилиш услубининг бир хиллигида ёрқин намоён бўлди.

Мустақиллик йилларида иккинчи жаҳон уруши тарихини янгича қараш ва талқинлар асосида яратишга кенг имкониятлар очилди. Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистон иқтисодиёти тарихи ва унинг тарихшунослиги мавзуларига доир Д.А.Алимова, Ҳ.Зиёев, Л.С.Иванова, Ҳ.И.Азимов, А.А.Голованов, И.М.Саидов[9] ва бошқаларнинг илмий тадқиқотлари ва асарлари яратилди. 1996 йилдаги “Фашизм устидан қозонилган ғалабада Ўзбекистоннинг тарихий ҳиссаси (1941-1945 йиллар)” илмий-назарий конференцияси ўтказилиши мавзуни ўрганиш ривожида муҳим воқеа бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 16 декабрдаги “Ўзбекистоннинг янги тарихини тайёрлаш ва нашр этиш тўғрисида” ги қарори асосида “Ўзбекистоннинг янги тарихи. Иккинчи китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида” яратилиниб, китобнинг иккинчи қисм, иккинчи боби уруш даври тарихига бағишланган. Китобда Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон уруши тарихи холисона ёритилиниб, тарихий воқеликка ҳар томонлама муносабат билдирилган. Уруш йилларида халқнинг моддий-маиший аҳволи, иқтисодий қийинчиликлар ва бошқа муаммолар илмий далиллар асосида кўрсатилган. Шунингдек, китобда собиқ Иттифоқ  даврида ёзилиши мумкин бўлмаган мавзулар: Иккинчи жаҳон уруши йилларида халқлар депортацияси, аҳолининг оғир ижтимоий-иқтисодий аҳволи, “Туркистон легиони” ва бошқа “оқ доғлар” га ойдинлик киритилди.

Истиқлол йилларида Иккинчи жаҳон уруши тарихшунослигига доир салмоқли иш сифатида Д.А.Алимова, Л.С.Иванованинг “50 лет изучения истории Узбекистана в годы войны 1941-1945 гг., современные задачи и перспективы ее историографии” тадқиқотини кўрсатишимиз мумкин.  Илмий иш Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон уруши йиллари тарихи мавзусини ўрганилиши билан боғлиқ 50 йиллик илмий адабиётлар танқидий ва чуқур таҳлил қилинган. Шунингдек, тадқиқотда мазкур давр тарихшунослиги муаммолари, асосий йўналишлари ва келажакда ўрганилиш истиқболлари белгиланиб берилган.

Ҳамид Зиёевнинг “Ўзбекистон биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари даврида” номли китоби уруш тарихини ўрганишда муҳим воқеа бўлди. Мазкур китобда Иккинчи жаҳон уруши йиллари иқтисодиёти, ижтимоий ҳаёти ва ўзбекистонликларнинг фронтда иштироки ҳақида муҳим маълумотлар келтирилган. Тадқиқотнинг энг муҳим томони шундаки, муаллифнинг ўзлари Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси бўлганликлари учун китобда кўплаб хотиралар келтирилган. Ҳ. Зиёевнинг “Ўзбекистон биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари даврида” китоби мустақиллик йилларида шахсий хотиралар асосида яратилган тадқиқотларнинг ягонаси бўлиб қолмоқда.

Мустақиллик йилларида нашр этилган монографиялар ичида Ҳ.И.Азимовнинг “Ўзбекистонликлар Иккинчи жаҳон уруши йилларида” ва А.А.Голованов, И.М.Саидовларнинг икки қисмдан иборат “Вклад Узбекистана в победу над фашизмом” номли монографиялари алоҳида эътиборни тортади. Ҳ.И.Азимов муаллифлигидаги монографияда Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон уруши йилларида барча маънавий ва моддий кучларини фашизмга қарши сафарбар этилиши, республика иқтисодий ва ҳарбий-техник воситаларининг уруш эҳтиёжларига йўналтирилиш жараёнлари, халқнинг юксак инсонпарварлиги тарихий ҳужжатлар ва манбалар асосида ёритилган. Шу билан бир қаторда, Иккинчи жаҳон урушининг Ўзбекистон халқи ҳаётида келтириб чиқарган даҳшатли оқибатлари ва унинг сабоқлари янги, муҳим манбалар билан кўрсатиб берилган. Монографиянинг ўзига хос томони, унда Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушидаги иштироки мавзуси янгича назар билан ёритишга ҳаракат қилинди.

А.А.Голованов, И.М.Саидовларнинг “Вклад Узбекистана в победу над фашизмом” монографиясининг II қисми “Самоотверженный труд во имя победы” деб номланиб, уни фронт орқасида халқнинг мардонавор меҳнати, Ўзбекистоннинг эвакуация қилинган аҳолига ғамхўрлиги, иқтисодиётни ҳарбий изга ўтказиш ва эвакуация қилинган корхоналарни ишга тушурилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Монографияда кўплаб янги манбалардан фойдаланилган ва Иккинчи жаҳон урушидек муруккаб тарихий жараёнга холис баҳо беришга ҳаракат қилинган.

Республика фахрийлар уюшмасининг ташаббуси билан фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 50 йиллиги муносабати билан 1994-1996 ва 2005 йилларда 35 жилддан иборат “Хотира” китоби чоп этилди. Китобларда 1941-1945 йиллардаги урушда ҳалок бўлган ва Ўзбекистон ҳар бир вилояти ва туманларидан бедарак йўқолган 400 мингга яқин жангчиларнинг исми-фамилияси, туғилган санаси, ҳарбий унвони келтирилган. “Хотира” туркумидаги китобларни яратишда тарихчилар томонидан катта ҳажмдаги архив материаллари тўпланди ва қайта ишланди.

“Хотира” китоблари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри учун алоҳида нашр қилинди. Ўзбекистон республикаси Хотира китобида 1941 йил 22 июндан 1945 йил 3 сентябргача бўлган даврда ҳалок бўлган, ҳарбий госпиталлар ва фашистлар концлагерларида вафот этган ҳамда бедарак йўқолган ўзбекистонлик жангчилар ҳақида маълумот келтирилган. Шунингдек, китобларнинг сўз бошларида вилоятларнинг ғалабага қўшган иқтисодий ҳиссаси тўғрисида қисқача маълумотлар ҳам берилган. Хулоса қилиб айтганда, Хотира китобининг чоп этилиши республикамизнинг ижтимоий-сиёсий, илмий ва маънавий ҳаётида йирик воқеалардан бири бўлди.

Мустақиллик йилларида муаммо юзасидан қўлга киритилиган илмий натижалар олий ва ўрта-махсус таълим тизими дарсликларига ҳам киритилди[10].

Ҳозирги кун тадқиқотларида тарихчилар томонидан макротарихий манбалар (архив ҳужжатлари, статистик маълумотлар ва бошқалар) билан бирга микротарихий манбалар (оғзаки тарих маълумотлари, аҳоли ёзишмаларига тегишли турли хатлар)нинг қўлланилишини ижобий ходиса сифатида таърифлаш мумкин.

Шу билан бирга кўплаб тадқиқотлар яратилига қарамай, мавзунинг манбавий асоси бойиши кескин кузатилмади. Мутақиллик йилларида кўплаб архив фондларидан фойдаланишга рухсат этилганига қарамай, Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон уруши йиллари тарихига тегишли бирорта ҳам жиддий архив тўпламлари яратилмади. Шунинг учун ҳозирги кунда тарихчилар олдида янги, шу жумладан, хорижий манбаларни тўплаш ва қайта ишлаш вазифаси туради.


 

II-БОБ. “Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқининг фашизм устидан ғалаба қўшган ҳиссаси”. мавзусини ўқитиш методикаси.

 

2.1. “Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқининг фашизм устидан ғалаба қўшган ҳиссаси” мавзуси семинар машғулотининг технологик ишланмаси

 

Дарснинг мақсади:  Иккинчи жаҳон урушининг бошланиши, уруш гирдобига Ўзбекистоннинг тортилиши, Ўзбекистоннинг фашизм устидан ғалаба қилишда моддий-маънавий ресурсларнинг жалиб этилиши тариxий жараёнларини ва “Xотира ва кадрлаш куни”, 2015 йилни республика бўйича “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон килинишининг мазмун-моҳиятини талабаларга тушунтириб бериш.

Дарснинг мазмуни:

1. Иккинчи жаҳон урушининги келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг окибатлари.

2. Уруш ҳакида фикр юритиш: Тинчлик кадри.

3. Ўзбекистон саноати ва кишлок xҳжалиги фронт хизматида.

4. Ўзбекистон жангчиларининг жасорати.

5. Уруш йилларида ўзбек xалкиниг юксак гуманизми.

 

Дарснинг жиҳозлари:

1. Компьютер.

2. Ўув қўлланма ва дарслик.

3. Иккинчи жаҳон уруши тариxий xаритаси.

4. Телевизор, ДВД, ҳужжатли филм диски.

5. Интерактив дўска, маркер, плакат, тарқатма материаллар.

 

Таянч сўз ва иборалар:

- Сафарбарлик;

- Саноат ва аҳоли эвакуацияси;

- Юксак гуманизм;

- Тариxий xотира;

- Кексаларга эъзоз;

- Ўзбекистон жангчиларининг фронтдаги жасорати.

 

Дарс режаси:

Тартиб рақами

Дарснинг босқичлари

Вақт

I

Ташкилий қисм

6 дақиқа

II

Ўтилган мавзуни такрорлаш. “Синквейн” методидан фойдаланиш

10 дақиқа

III

Баҳс мунозара. “Ақлий ҳужум” методидан фойдаланиш

20 дақиқа

IV

Гуруҳларда ишлаш

16 дақиқа

V

Венн диаграммаси

10 дақиқа

VI

Видеоматериал кўриш

20 дақиқа

VII

Дарсни якунлаш. Уйга вазифа бериш.

4 дақиқа

VIII

Б-Б-Б методи.

4 дақиқа

 

 

ДАРСНИНГ БОРИШИ

 

I. Ташкилий кисм. Аудитория Иккинчи жахон уруши даврига оид xарита, плакат ва расмлар билан безатилади. Шунингдек, техник жиҳозлар тайёргарлиги текширилиб чиқилади. Техник масалар ҳал этилгач, талабалар аудиторияга киритилинади. Талабалар йўқламаси аниқланади ва зарур маълумотлар гуруҳ журналига қайд этилади. Ўқитувчи томонидан дарс мавзуси ва режалари ҳамда дарс босқичлари ҳақида қисқача маълумот берилади.

II. Ўтилган дарсни такрорлаш. Аввал ўтилган дарсни такрорлашда интерфаол таълим технологияларидан “Синквейн” усули қўлланилади. Синквейн (фр. “беш қатор” маъносини англатади) маълумотларни синтезлаш (алоҳида маълумотлар асосида яхлит ғояларни шакллантириш)га ёрдам берадиган қофиясиз шеър бўлиб, у асосида ўрганилган мавзу (тушунча, ҳодиса, воқеа)ларга оид маълумотлар тўпланади; ҳар бир ўқувчи (талаба) ушбу маълумотлар йиғиндиси (қофиясиз шеър)ни ўз сўзлари билан турли вариант ёки нуқтаи назарлар орқали ифодалаш имкониятига эга.

Синквейн тузиш мураккаб жараён бўлиб, уни самарали ташкил этиш учун муайян қоидаларга амал қилиш талаб этилади. Одатда, синквейн тузиш беш босқичли ҳаракатларни ташкил этиш орқали амалга оширилади. Масалан:

 

1-босқич

Мавзу бир сўз билан ифодаланади (одатда от танланади)

2-босқич

Мавзу иккита сифат билан ифодаланади (одатда 2 та сифат танланади)

3-босқич

Мавзу доирасида ташкил этиладиган хатти-ҳаракат учта сўз билан ифодаланади (3 та феъл ёки равишдош ёзилади)

4-босқич

Мавзуга нисбатан муносабатни англатадиган тўртта сўздан иборат фикр ёзилади (4 та сўздан иборат жумла ёзилади)

5-босқич

Мавзу моҳиятини такрорловчи, маъноси унга яқин бўлган битта гап ёзилади (мавзуга доир синонимлар асосида гап ёзилади)

 

III. Янги дарс мавзусини тушунтириш.

1. Ақлий ҳужум методи қўлланилади. “Уруш нима ва окибатлари?” саволи аудиторияга жавоб бериш таклиф килинади.

“Ақлий ҳужум” методи талабаларни мавзу хусусида кенг ва ҳар томонлама фикр юритиш, ўз тасаввурлари, ғояларидан ижобий фойдаланишга доир кўникма, малакаларни ҳосил қилишга рағбатлантиради. У ёрдамида ташкил этилган машғулотларда ихтиёрий муаммолар юзасидан бир неча оргинал (ўзига хос) ечимларни топиш имконияти туғилади. “Ақлий ҳужум” методи мавзу доирасида маълум қарашларни аниқлаш, уларга муқобил ғояларни танлаш учун шароит яратади.

Уни самарали қўллашда қуйидаги қоидаларга амал қилиш лозим:

- Ўқувчи (талаба)ларнинг ўзларини эркин ҳис этишларига шароит яратиб бериш, ғояларни ёзиш бориш учун ёзув тахтаси ёки қоғозларни тайёрлаб қўйиш;

- Муаммо (ёки мавзу)ни аниқлаш ва машғулот жараёнида амал қилинадиган шартларни белгилаш;

- Билдирилаётган ғояларни уларнинг муаллифлари томонидан асосланишига эришиш ва уларни ёзиб олиш, қоғозлар ғоя (ёки фикр)лар билан тўлгандан сўнг ёзув тахтасига осиб қўйиш;

- Бошқалар томонидан билдирилган фикр (ғоя)лар устидан кулиш, кинояли шарҳларнинг билдирилишига йўл қўймаслик;

- Илгари сурилган ғояларни янада бойитиш асосида талабаларни қувватлаш;

- Талабалар томонидан мустақил фикр юритилиши, шахсий фикрларнинг илгари сурилиши учун қулай муҳит яратиш;

- Талабанинг бошқалар билдирган фикрларни ёдда сақлаши, уларга таяниб янги фикрларни билдириши ва улар асосида муайян хулосаларга келишига эришиш (билдирилаётган ҳар қандай ғоя баҳоланмайди).

2. Бу вазифа бажарилгач, ўқитувчи янги мавзуни техник воситалар ёрдамида тушунтириб беради.

IV. Гурухларда ишлаш. Талабалар 4 гурухга ажратилади. Уларга қуйидаги жадвални тўлдириш таклиф қилинади:

 

Жанглар номи

Бўлиб ўтган санаси

Жангларда иштирок этган ўзбекистонлик қаҳрамонлар

Москва остонасидаги жанг

 

 

Сталинград жанги

 

 

 

Курск жанги

 

 

 

 

V. Венн диаграммасининг А қисмида талабалар ўтилган мавзуни эслаб, Биринчи жаҳон уруши жахон урушининг Ўзбекистон иқтисодий аҳволига таъсирини таъсирини ёзиб чиқадилар. Диаграмманинг Б қисмида эса Иккинчи жахон урушининг Ўзбекистон иқтисодий аҳволига таъсири ёзиб чикилади. Диаграмманинг А ва Б кисмлари кесишган кисмида иккала жаҳон урушлари учун умумий xусусиятлар ёрилиб берилиши керак:

 

 

Венн диаграммасини яратиш талабалар томонидан ўзлаштирилган ўзаро яқин назарий билим, маълумот ёки далилларни қиёсий таҳлил этишга ёрдам беради.

 

VI. Видеоматериал кўриш. Мавзу юзасидан ҳужжатли фильм кўриш..

 

VII. Дарсни якунлаш. Уйга вазифа бериш. Дарс оxирида ўкитувчи талабалар саволларига жавоб беради.

 

VIII. Б-Б-Б методи. “Биламан. билишни хоҳлайман. билиб олдим” (Б-Б-Б) методи талабаларга муайян мавзулар бўйича билимлари даражасини баҳолай олиш имконини беради. Уни қўллашда талабалар гуруҳ ёки жамоада ишлашлари мумкин. Гуруҳда ишлашда машғулот якунида гуруҳлар томонидан бажарилган ишлар таҳлил қилинади.

Гуруҳлар фаолияти қуйидаги кўринишда ташкил этилиши мумкин:

А) Ҳар бир гуруҳ умумий схема асосида ўқитувчи томонидан берилган топшириқларни бажаради; машғулот якунида лойиҳа бандлари бўйича гуруҳларнинг муносабатлари умумлаштирилади.

Б) Гуруҳлар умумий схеманинг алоҳида бандлари бўйича ўқитувчи томонидан берилган топшириқларни бажариб, ғояларни умумлаштиради.

Ўқув фаолияти бевосита ёзув тахтаси ёки иш қоғозида ўз аксини топган қуйидаги схема асосида ташкил этилади:

 

Биламан

Билишни хоҳлайман

Билиб олдим

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Биламан. билишни хоҳлайман. билиб олдим” (Б-Б-Б) методидан фойдаланиш уч босқич асосида амалга оширилади:

1. Талабаларнинг ўрганилиши режалаштирилаётган мавзу бўйича тушунчаларга эгалик даражалари аниқланади.

2. Талабаларнинг мавзу бўйича мавжуд билимларини бойитишга бўлган эҳтиёжлари ўрганилади.

3. Талабалар мавзуга оид маълумотлар билан батафсил таништирилади.

 

Ҳозирги кунда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш инсониятнинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. “Ҳаётнинг ўзи бир ҳақиқатни такрор ва такрор исботлаб бермоқда. Яъни, тарихни билмаган, тарихни унутган, тарихдан хулоса чиқармаган ҳар бир инсон, ҳар қандай халқ ўз йўлидан адашиши, бир вақтлар йўл қўйган хатоларини яна такрорлаши мумкин” деган фикрда улкан мазмун борлиги ўтмиш ва ҳозирги замон воқеаларида ўз тасдиғини топмоқда[11].

Фашистлар Германияси собиқ Совет Иттифоқи тупроғига бостириб кирган биринчи кунлар халқ учун жуда оғир ва фожиали бўлди. Xоинона ҳужумни тўсатдан бошлар экан, гитлерчи Германия ўзининг энг қуролланган юзлаб дивизиялари билан советлар мамлакатининг ғарбий чегаралари - Шимолдан тортиб Жанубгача бўлган улкан масофада жанг майдонларини вужудга келтирди.

Фашист босқинчиларининг дастлабки зарбасини чегарачилар ва чегара яқинидаги ҳимоячи қўшинлар ўзларига олдилар. Душман билан тенгсиз жангларда жасорат ва матонат кўрсатдилар. Ғарбий чегараларни ҳимоя қилишда урушнинг дастлабки кунларида Ўзбекистонлик ўғлонлар ҳам мардлик кўрсатдилар.

Урушнинг биринчи соатида бошланган Брест қалъасининг қаҳрамонона мудофааси бутун жаҳонга маълум. Чегарадаги бу қалъани 50 дан ортик миллат жангчилари тиш-тирноғигача қуролланган душмандан бир ой ҳимоя қилдилар. Деярли бутун гарнизон ҳалок бўлса-да, хеч ким таслим бўлмади. Ўзбекистонлик мард ўғлонларнинг Брест қалъаси мудофаасидаги жасоратларидан гувоҳлик берувчи xат-xабарлар бирин-кетин кела бошлади. Брест қалъаси ҳимоясида жасорат кўрсатганлар орасида Ўзбекистонликлардан А.Алиев, Д. Абдуллаев, Н.Сиддиков, А.Арслонбеков, Ф.Латенков, У.Ўтаев, М.Хожиев, С.Бойтемиров ва бошқалар бор эди. М.Каримов ва Л. Адҳамxўжаев ғарбий чегараларда биринчилар қаторида душман билан жанг қилдилар. М. Каримов кейинчалик уч марта Шуҳрат ордени нишондори бўлди.

Ўзбекистонлик жангчилар Киев, Смоленск, Одесса, Севастопол, Ленинград ва бошқа кўпгина шаҳарлар мудофаасида мардлик ва матонат кўрсатдилар. Москванинг қаҳрамон ҳимоячилари сафларида Ўзбекистонда тузилган ҳарбий қисмлар ҳам бор эди. Москва остоналарида душман ҳужумини қайтаришда Қозоғистонда тузилган генерал-майор Л. Панфилов қўмондонлигидаги дивизия айникса матонат кўрсатди, бу дивизия сафларида Тошкент пиёда аскарлари ўқув юртини битириб чиққан 180 командир жанг қилди. Ўзбекистонлик жангчилар Москва мудофаасида беқиёс жасорат кўрсатдилар. Улар орасида И. Жадилов, М.Мадаминов, А.Тоғаев ва бошқалар бор эди. Москва мудофаасида Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ташкил топган отлиқ корпуслар ҳам душман билан қаҳрамонларча жанг қилди. Жангчиларимизнинг қаҳрамонлиги оммавий тус олди. Л. Отабоев, X. Ашуров, А. Токиев, С. Жуманазаров, С. Жўраев, К. Каримов ва юзлаб бошқалар мардлик кўрсатдилар.

Москва остоналаридаги жангларда қатнашган бошқа қисмлар ва бўлинмаларда ҳам ватандошларимиз қаҳрамонлик кўрсатдилар. Минглаб Ўзбекистонликлар орден ва жанговар медаллар билан тақдирландилар. Саидусмон Қосимxўжаев Қаҳрамон унвонига сазовор бўлди.

Фашист босқинчиларининг «яшин тезлигидаги уруш» режаси Москва остоналарида барбод бўлгач, 1942 йил ўрталарида душман Дон дарёсининг қуйи оқимига ёриб кирди. Шиддатли жанглар авжга чиққан пайтда Ўзбекистонда, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида тузилган 90- ва 94-ўқчи бригадалар етиб келдилар. Фронтнинг барча жангларида ўзбек жангчилари мардлик намуналарини кўрсатдилар. ўзбек ўғлонларининг қаҳрамонлиги хақида мисоллар сон-саноксиз: 1941-йил ноябрида командир М. Жабборов ўз мотоўқчилар ротаси билан фашист қўшинларининг икки полкига тўсатдан ҳужум килиб, зарба берди. Душманнинг 400 нафар солдат ва офитцерларини қириб ташлади, 230 нафарини эса асирга олди, талайгина қурол-аслаха ва ўлжаларни кўлга туширди. Сталинград учун жангларда миномётчилар ротаси командири М. Рустамов 1942 йил август ойида икки хафта ичида фашистларнинг 850 та солдат ва офисерини қириб ташлади, 20 та юк машинасини яксон қилди. Ж. Турдиев командирлик қилган артиллерия бўлинмаси 200 дан ортик фашистни ер тишлатди. Майор И. Мирзоировнинг баталёни жангчиларидан С. Ғуломов, Т. Xудойбердиевлар гитлерчиларнинг ўнлаб аскарларини йўқ қилди, 100 дан ортик фашистни асир олди.

Оғир жангларнинг бирида, 50 тага яқин немис танклари мудофаанинг кичикрок бир маррасига ҳужум килаётган махалда жангчилар 36 та немис танкини ишдан чикардилар. Лекин фашистлар ҳужуми тўxтамади. Мудофаачиламинг сафлари сийраклашиб борди. Тўсатдан бир немис танки олдинги маррага ёриб ўтди. Мудофаанинг ёрилиши тайин бўлиб қолди. Шунда ўзбек жангчиси Камол Пўлатов белига гранаталарни боғлаб, ўзини танк остига ташлади. Фашистлар ҳужуми тўxтаб қолди ва немис танклари гуруҳи яксон қилинди. Камол Пўлатовга ўлимидан сўнг Қаҳрамон унвони берилди.

1942-1943-йиллардаги қишки ғолибона ҳужумлар натижасида 1500 км узунликдаги фронтда ҳаракатдаги армия 480 минг кв. км ҳудудни озод қилди ва Ғарбга қараб 600-700 км олға силжиди. Ленинград қамали ёриб ўтилди. Қишки ҳужумнинг уч ойи давомида совет қўшинлари душманнинг 112 дивизиясини мағлуб қилди. Бу жангларда Ўзбекистонлик жангчилар мардонавор жанг қилдилар. Айникса, Кавказ учун бўлган жангларда уларнинг иштироки беқиёс бўлди. Тошкентда тузилган Собир Рахимов қўмондонлигидаги дивизия фронтнинг мухим қисмларидан бирида душманнинг олдинга силжишини тўxтатиш тўғрисида бош кўмондонликдан буйруқ олди. Уч ой давом этган жангларда С. Рахимов дивизияси жиддий муваффакиятларни қўлга киритиб, душманнинг 8 минг нафар аскар ва офитцерларини қириб ташлади. Кейинчалик генерал Собир Рахимов Кавказдан то Шаркий Пруссиягача бўлган шонли жанговар йўлни босиб ўтди.

1943-йил июлда Курск ва Орёл районида қаттиқ жанглар олиб борилди. Уларда Ўзбекистонда тузилган ҳарбий кўшилмалар - 5-, 29-, 69-ўқчи дивизиялар матонат кўрсатди. Орёл яқинидаги Золотаревка қишлоғи учун бўлган жангда фарғоналик Ахмаджон Шукуров жасорат кўрсатди. У 110 нафар фашистни йўқ килиб, 15 тасини асир олди. Унга Қаҳрамон унвони берилди. Золотаревка қишлоғи ўша пайтдан бошлаб унинг номи билан аталадиган бўлди. Зилмат Хасановнинг бир ўзи 80 фашистга қарши жанг килиб, кучлар тенг бўлмаган бу жангда 60 дан ортик гитлерчини қириб ташлади. ўқлари тугагач, Зилмат Хасанов ўзини портлатиб, яна бир нечта солдат ва офитцерни йўқ қилди.

Днепр учун бўлган жангларда Тошкент вилоятида тузилган 461-ўқчи дивизия шухрат қозонди. Жангларнинг бирида 237-ўқчи полк лейтенанти Озеров командирлигидаги ҳужумчи отряд Днепр ва Сожа дарёлари бурилиш жойининг ғарбий сохилида шитоб билан кичик бир истеҳкомни эгаллади. Фашистлар уларга ёмғирдай ўқ ёғдириб, жасур жангчиларни йўқ килиб ташлашга интилдилар. Тирик колган 10 тача қиши орасида жангчи Жўраxон Усмонов ҳам бор эди. Мадад етиб келгунича у икки кеча-кундуз давомида қаҳрамонлик билан маррани сақлаб турди. 1943 йил 28 сентабрда жангчи Вали Набиев 60-гвардиячи отлик аскарлар полки таркибида биринчилар қатори Днепрнинг ғарбий кирғоғига ўтди. Бу гуруҳ эскадрон автоматчилари билан душманнинг етти солдатини ер тишлатди, қолганларни қочишга мажбур қилиб, эскадроннинг Днепр оша ўтиб олишини таъминлади. Днепр учун олиб борилган жангларда қаҳрамонлик кўрсатгани учун 26 ўзбек йигитига Қаҳрамон унвони берилди. Улар сафида буxоролик Xаллок Аминов ҳам бор эди.

Ўзбекистонлик жангчилар 1944-1945-йилларда Белоруссия, Украина, Молдавия, Болтиқбўйи республикалари ва Россия Федерациясининг ғарбий вилоятларидаги партизан қўшилмаларида ҳам иштирок этдилар. Фашистларга қарши жанг қилган жасур разведкачи, Қаҳрамон унвони билан тақдирланган Мамадали Топиболдиевнинг номи Белоруссияда жуда машхур. У 67 та душман солдат ва офитцерини йўқ қилиб, 180 тасини асир олди. «Қасоскор» партизанлар бригадаси таркибидаги Жонибек Отабоев бошчилик қилган бўлинма Гомел атрофидаги «темир йўл уруши»да фаол қатнашди. Унинг бўлинмаси гитлерчиларнинг эшелонлари ўтадиган темир йўлларни портлатиб ишдан чиқарди, полиция участкаларига қарши ҳужумларда иштирок этди. Брянск атрофида жасур партизанлар Л. Мусаев, А. Хакимов, Л. Косимов ва бошқалар ном чиқардилар.

Европа мамлакатларида авж олган қаршилик ҳаракати фашист босқинчилари устидан қозонилган ғалабага қўшилган катта улуш бўлди. Полша, Югославия, Чеxословакия, Болгария, Франция, Италия, Греция ва бошқа мамлакатлар халқларининг фашистларга қарши курашида Ўзбекистонлик жангчилар ҳам фаол катнашдилар. Улар ҳарбий асирлар лагерлари ва эшелонларидан қочиб, партизанлар сафига кўшилдилар.

Кўпгина Ўзбекистонлик жангчилар мардлиги ва жасорати учун Франция, Италия, Югославия ва бошқа давлатларнинг жанговар орден ва медаллари билан тақдирландилар. Европани фашистлар зулмидан қутқаришда ҳаракатдаги армия сафларида ҳам ўзбек жангчилари катта жасорат кўрсатишди. 1945 йил апрелда Кенигсберг шаҳрини қўлга киритишдаги иштироки учун Ўзбекистонлик жангчилардан 5140 нафари жанговар орден ва медалларга сазовор бўлдилар. Гданск шаҳри учун бўлган жангларда Собир Рахимов ҳалок бўлди. Ўзбек йигити Ботир Бобоев командирлигидаги батарея Берлин ёнидаги Одер дарёсини биринчилар қаторида жанг билан кечиб ўтди. Бу батарея дарёнинг ғарбий соҳилидаги истеҳкомни ишғол қилиш учун ҳужумга ўтиб, душманни яксон қилди. Бу жасорати учун Б. Бобоев Қаҳрамон унвонига сазовор бўлди.

Будапештни озод қилишдаги жасорати учун 2430 нафар Ўзбекистонлик жанговар медаллар билан мукофотланди, Рем Абзаловга эса Қаҳрамон унвони берилди.

Жуда кўп Ўзбекистонлик жангчилар Москвадан то Берлингача бўлган шонли йўлни босиб ўтдилар. Улар орасида Қаҳрамонлар Тожиали Бобоев, Солих Умаров, учала даражадаги Шуҳрат ордени нишондори Саид Ниёзов ва бошқалар бор. Берлинни эгаллашда кўрсатган жасорати учун тошкентлик А. Голубенкога Қаҳрамон унвони берилди. Ўзбекистонлик жангчиларнинг 1706 нафари «Берлинни ишғол этганлиги учун» жанговар медали билан тақдирланди.

Ўзбекистонлик 120 мингдан ортик йигит-киз уруш фронтларида мардлик ва матонат кўрсатгани учун жанговар орден ва медалларга, 280 киши эса Қаҳрамон унвонига сазовор бўлди. Улардан 75 нафари ўзбек эди, 82 нафар Ўзбекистонлик аскар учала даражадаги Шуҳрат ордени билан мукофотланди.

1945 йил 1 майга ўтар кечаси фашистлар Германияси пойтаxти бўлмиш Берлиндаги Рейxстаг биноси пештоқига ғалаба байроғи ўрнатилди. 2 май куни эса Берлин гарнизони таслим бўлди. 9 майда ҳаракатдаги армия қўшинлари душман қўшинларининг Чеxословакиядаги сўнгги гуруҳини тор-мор этди. Шу куни Германиянинг сўзсиз таслим бўлиши тўғрисидаги битим имзоланди. Узок кутилган ғалаба куни етиб келди.

Гитлерчилар Германияси ва иттифоқчиларига қарши олиб борилган уруш ниҳоясига етди. Фашист босқинчилари томонидан босиб олинган ҳудудларни ва Европа давлатларини душмандан озод қилишда уруш майдонларида ўзбек ўғлонлари мисли кўрилмаган мардлик ва жасурлик намуналарини кўрсатдилар, минг-минглаб жангчилар ураш майдонларида ҳалок бўлдилар, кўпчилик ногирон бўлиб кайтди. Қурбонлар бежиз берилмади. Улар жаҳонни фашизм вабосидан асраб қолдилар. Бу ишга Ўзбекистонликлар ҳам муносиб ҳисса кўшдилар.

Хозир ҳам орамизда фронт алангасидан омон қайтган, мамлакат ичкарисида меҳнат қилган ватанпарварлар яшаб турибдилар. Урушнинг бутун оғирликларини ўз елкаларида кўтариб ўтган бу инсонлар янги авлодларнинг мангу миннатдорчилигига сазовор бўлдилар.

Президентимиз И. А. Каримов халқимизнинг фашизмга қарши озодлик учун кураш фронтларида кўрсатган жасорати, диёримизда матонатли меҳнат қилгани ва берилган юз минглаб қурбонлар абадул-абад ёдда тутилишини таъкидлаб, 9-май кунини «Xотира ва қадрлаш куни» деб эълон қилди.


2.2. “Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқининг фашизм устидан ғалаба қўшган ҳиссаси” мавзусидан бўйича интерактив маъруза ва унинг дидактик асослари

 

Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»да олий таълим тизими олдига қатор муҳим вазифалар қўйилган. Жумладан, мустақил билим олишни индивидуаллаштириш, масофавий таълим тизими технологиясини, унинг воситаларини ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш, янги педагогик ҳамда ахборот технологиялари, тайёргарликнинг модул тизимидан фойдаланган ҳолда талабаларни ўқитишни жадаллаштириш ана шундай долзарб вазифалар сирасига киради.

Фан, техника ва технологиялар тараққиётининг бугунги даражаси билан бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш жараёни орасидаги мавжуд номувофиқликни бартараф этиш зарурати олий педагогик таълим тизимида замонавий педагогик ва ахборот технологияларининг етарли жорий этилмаганлиги сабабли янада юқори долзарблик касб этмоқда.

Сўнгги ўн йиллик дунёда компьютер революцияси даври бўлди. Компьютерлар асосли равишда ҳаётимизга кириб келди. Инсоният фаолиятининг аксарият жабҳаларини компьютерсиз тасаввур қилиш қийин. Фаолиятнинг энг тез ўзгарувчан динамик тури бўлган бизнес ҳам ушбу жараёндан четда қолмади. Бу ҳолатда компьютер билан мулоқотни осонлаштириш, унинг эътиборини тортиш, қизиқтириш учун маълумотингизни бошқаларга қандай қилиб энг қулай ва самарали тарзда етказиш мумкинлиги тўғрисида савол туғилади.

Фан ва техниканинг мавжуд янгиликлари уларни ўқув дастурлари ва дарсликлари мазмунига жадал киритишни талаб этади ва бу орқали талабаларнинг замонавий билимларини шакллантиришга замин яратади. Замонавий ўқитиш технологияларининг жорий этилиши ва турли методик ёндашувлар эса, ўз навбатида, талабаларда кўплаб фундаментал тушунчаларни нисбатан енгил ва мустаҳкам шаклланишига қулай шароит яратади.

Маъруза сўзлаб беришга қараганда узоқ давом этади ва ўқувчиларнинг ёзиб боришини кўзда тутилади. Маърузани эшитиш сўзлаб беришни эшитишга қараганда қийинроқ, чунки кўпроқ диққат эътиборни талаб этади. Методик усул нуқтаи назаридан олганда сўзлаб бериш, тушунтириш хамда маъруза жуда кўп умумийликка эга, шу сабабли умуман оғзаки баён методикасини кўриб чиқамиз ва хар қайси методнинг ўзига хос хусусиятларини қайд этамиз.

Назарий машғулотларни ташкил этишнинг матнли маъруза қисми энг салмоқли ўринни эгаллайди. Одатда, ўқув дастурига кирувчи барча материаллар матнли шаклда яратилиб, шундан сўнг уларга қўшимча равишда аудио ҳамда видео материаллар ишлаб чиқилади. Ўқув материалининг бу тахлитда тақдим этилиши анъанавий лекцияларнинг бир қатор камчиликлар (зарур ўринларни кўчириб олиш, қайд қилиш, маърузачи томонидан уни қайта-қайта такрорлашга ортиқча вақт сарфланиши)ни бартараф этилишини таъминлайди. Лекция матнида зарур таъкидлашларнинг ранг, ҳарфлар шакли ҳамда иллюстрациялар орқали берилиши эса у орқали ҳиссиётларни узатилишини таъминлайди.

Аудио материаллар икки режим орқали тарқатилади. On-line режимидаги аудиоматериаллар коммуникация технологияларидан фойдаланиб тарқатилади. Аудиоматериаллар телекоммуникация қурилмаларига юқори талаб қўймаслиги, педагог ва талабаларда турли жисмоний ҳолатларни сездирмаслиги билан ажралиб туради. Off –line режимидаги аудиоматериаллар аудиокассеталар, аудиодисклар, файлга ёзилган ҳолда тармоқ технологиялари орқали тарқатилади. Талабалар томонидан маърузаларни эшитиш ҳам шу каби қулай ва ихчам бўлган аудио қурилмалар орқали амалга оширилади.

Off-line режимида видео материаллар видеокассетлар ва дискларга ёзиб олиниб тарқатилади. Бундай видео материаллар таркибига маъруза, мавзуга таълуқли илмий-оммабоп видеоматериаллар, шу соҳанинг етук мутахассислари билан учрашув видеолавхалари киритилади. Бундай видео материаллардан фойдаланиш ихтиёрий жойда ва вақтда, такрор ва такрор бажарилиши мумкин.

Анимацион маърузалар талабаларга интерактив тузилишга эга бўлган ўргатувчи компъютер дастурлари орқали етказилади. Анимацион маърузалар мультимедиа технологиясидан фойдаланиб, шундай шакллантирилдики, бунда ҳар бир талаба ўзининг психофизиологик хусусиятидан келиб чиқиб, бу турдаги маърузадан ўз траекторияси, ўзлаштириш суръати, ўрганиш усулини танлайди.

Мультимедиа воситалари асосида ўқитиш жараёнида аниқ фанларни компьютер асосида тўлиқ ўқитиш, маъруза матнларини таҳрир қилиш, талабалар топширган назорат натижаларининг таҳлили асосида маъруза матнларини баён қилиш услубини яхшилаш, ўқувчи-талабалар ахборот технологияларини мультимедиа воситалари асосида анимация элементларини дарс жараёнида кўриши, эшитиши ва мулоҳаза қилиш имкониятларига эга бўлади.

Мультимедиали технология бир вақтнинг ўзида маьлумот тақдим этишнинг бир неча усулларидан фойдаланишга имкон беради: матн, графика, анимация, видеотасвир ва овоз. Ахборот технологияларининг мультимедиа воситалари ўқув жараёнида қуйидаги энг муҳим жиҳатлари билан алоҳида аҳамиятга эгадир:

- дифференциал ва индивидуал ўқитиш жараёнини ташкил этилиши;

- ўқув жараёнини баҳолаш, тескари алоқа боғлаши;

- ўзини-ўзи назорат қилиш ва тузатиб бориши;

- ўрганилаётган фанларни намойиш этиши ва уларнинг динамик жараёнини кўрсатиши;

- фан мавзуларида анимация, графика, мультипликация, овоз каби компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиши;

- талабаларга фанни ўзлаштириш учун муҳим кўникмалар ҳосил қилиши ва ҳоказо.

Мультимедиали технологиянинг энг мухим хусусияти интерфаоллик- ахборот мухити ишлашида фойдаланувчига таьсир ўтказа олишга қодирлиги ҳисобланади.

Маъруза, доклад ёки бошқа чиқишларда одатда кўргазмали намойиш этиш воситаси сифатида плакатлар, қўлланма, лобаратория тажрибаларидан фойдаланилади. Бу мақсадда диапроекторлар, кодоскоплар, график тасвирларни экранда намойиш этувчи слайдлардан фойдаланилади. Компьютер ва мультимедиали проекторнинг пайдо бўлиши маърузачи нутқини овоз, видео ва анимация жўрлигида сифатли ташкил этишнинг барча зарурий жихатларини ўзида мужассам қилган кўргазмали материалларни тақдимот сифатида тайёрлаш ва намойиш этишга имкон беради.

Тақдимот (инг. presentation) – аудиовизуал воситалардан фойдаланиб кўргазмали шаклда маълумот тақдим этиш шакли. Тақдимот ягона манбага умумлашган компьютер анимацияси,графика, видео, мусиқа ва овозни ўзида мужассамэтади. Одатда тақдимот маълумотни қулай қабул  қилиш учун сюжет, сценарий ва структурага эга бўлади.

Тақдимот:

• Чизиқли тақдимот – мураккаб графика, видеоқўйилма, овоз жўрлигидаги ва навигация тизимига эга бўлмаган динамик ролик.

• Интерфаол тақдимот – иерархик тамойиллар бўйича тузилмага келтирилган ва махсус фойдаланувчи интерфейси орқали бошқариладиган мультимедиали компонентлар тўплами.

Хозирги кунда кўпгина методик инновациялар интерфаол усулларни қўллаш билан боғлиқ. Интерфаол сўзи ўзи нимани англатади? Бу сўз бизга “interact” инглиз сўзидан келган булиб inter – ўзаро, икки тарафлама; act – иш (харакат) килмок деган маъноларни беради. Интерфаол – ким (инсон) ёки нима (компьютер) биландир ўзаро харакат қилиш, ёки мулоқотда бўла олишни англатади. Бундан келиб чиқиб, интерфаол таълим бериш – бу авваламбор ўқувчи ва ўқитувчи билан ўзаро алоқа (харакат) вужудга келадиган мулоқотли дарс бериш жараёнидир.

Маъруза курсларида мультимедиа технологияларини қўллашдаги эффективлигини аниқлаш ва уларни билишга оид фаолиятини фаоллаштиришга таьсир этиш, ўрганувчиларнинг психофизиологик ҳолати назорат гуруҳларида ажратилган, бир хил таркиб ва ўзлаштиришига эга

Ананавий маърузада мультимедиа технологияларини қўллаганда янги маълумотларни хотирамизда анча яхши сақланганлигини кузатамиз. Маърузада мультимедиа технологияларини қўллагандан кейин натижа 88 % дан ҳам юқорига кўтарилади. Ананавий маъруза ўтилгандан кейин натижа эса фақатгина 36 % гагина кўтарилди.

Талабаларнинг функционал ҳолатини баҳолаш ўтказилди. Уни натижаси қуйидаги расмда кўрсатилган:

 

 

Динамик визуал кетма-кетлик (слайд-шоу, анимация, видео)ни овозли тарзда намойиш этиш орқали инсонларнинг эътиборини кўпроқ жалб қиламиз. Шундан келиб чиқиб, мультимедиали технологиялар ахборотни максимал самарали тарзда тақдим этишгаимкон беради.

Маълумот тақдим этишнинг бошқа шаклларидан фарқли равишда мультимедиали тақдимот бир неча ўн минглаб саҳифа матн, минглаб расм ватасвирлар, бир неча соатга чўзиладиган аудио ва видео ёзувлар, анимация ва учўлчамли графикаларни ўз ичига олган бўлишига қарамай, кўпайтиришхаражатларининг камлигини ва сақлаш муддатининг узоқлигини таъминлайди.

Интерфаол мультимедиа технологиялари академик эҳтиёжга эга бўлган таълим олувчига ноанъанавий қулайлик туғдиради. Хусусан, эшитиш сезгисида дефекти бор таълим олувчиларда фонологик малакалар ва ўқиш малакалари ўсишига, шунингдек, уларнинг ахборотларни визуал ўзлаштиришларини таъминлайди. Нутқи ва жисмоний имконияти чекланганларда эса воситалардан уларнинг индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб фойдаланишга имкон беради.

Интерактив ўқитишни ташкилотчилари учун, соф ўқув мақсадларидан ташқари қуйидаги жиҳатлар ҳам муҳимдир:

- гуруҳдаги ўқувчиларнинг ўзаро мулоқатлари жараёнида, бошқаларнинг қадриятларини тушиниб етиш;

- бошқалар билан ўзаро мулоқатда бўлиш ва уларнинг ёрдамига муҳтожлик заруратининг шаклланиши;

- ўқувчиларда мусобақа, рақобатчилик кайфиятларини ривожлантириш.

Замонавий педагогика интерактив йўллар хазинасига жуда бой, шулардан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

- ижодий топшириқ;

- кичик гуруҳларда ишлаш;

- ўргатувчи ўйинлар(имитация, ишга алоқадор бўлган ўйинлар, ўргатувчи ўйинлар);

- ижтимоий ресурслардан фойдаланиш(мутахассисни таклиф қилиш, экскурсия);

- ижтимоий проектлар ва бошқа аудиториядан ташқари ўргатувчи методлар (беллашув, интервью, филмлар, спектакллар, кўргазмалар);

- янги материални ўрганиш ва мустаҳкамлаш (интерактив маъруза, кўргазмали материаллар билан ишлаш, видео ва аудио

- материаллар, “ўрганувчилар ўқитувчи ролида”, “хар ким хар кимни ўқитади”, мозаика, саволлардан фойдаланиш, қисқартирилган диалоглар) ва б.

Мультимедиали маърузалар ўз навбатида презинтация, Web сайт ва видео кўринишларида бўлади. Улар ўз навбатида интерактив ва интерактив бўлмаган маърузаларга бўлинади.

Электрон тақдимотлардан дарсга намойиш ва кўргазмали материал сифатида фойдаланиш педагогга катта ёрдам беради. Ўқув материалининг электрон тақдимотда анимациялар шаклида берилиши ўтилаётган мавзуни тушунишни енгиллаштиради ва кўргазмалиликни оширади. Намойиш слайдларини ўқувчиларга тарқатма материал сифатида ҳам тарқатиш мумкин.

Слайдларга нисбатан ўқувчилар ўзларининг фикрларини ёзади ва бу орқали улар ахборотлар билан ишлашнинг қуйидаги малакаларига эга бўладилар:

1. Ахборотларни матн шаклига келтириш ёки тескариси;

2. Муҳокама этилаётган мавзу бўйича хулосалар ва саволларни шакллантириш;

3. Ўзининг ўқув-билиш фаолиятини режалаштириш.

Мультимедиали презинтациялар ўзида хар хил турдаги ахборотларни кўрсатувчи воситаларга эга бўлиб у бир структурада бирлашган бўлади. Мультимедиали интерактив маърузанинг тузилиши қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин. Булар:

 

 

Интерактив таълим бериш бу билим олиш жараёнини ташкил қилишни ўзига хос бўлган шаклидир. У аниқ ва айтиб бера оладиган мақсадларни ўз олдига қўяди. Бу мақсадлардан бири бу ўқитишда қулай шароитларни яратиш. Бунда ўқувчи ўзини муваффақиятини, интеллектуал қодирлигини тушунсин. Бу ўқув жараёни самарадорлигига олиб келади.

Интерактив таълимни мохияти шундаки, дарсда барча ўқувчилар билим олиш жараёнига жалб қилинадилар, уларда билган нарсалари бўйича тушуниш ва харакат қилиш имконияти бўлади. Ўқувчиларнинг билим олиш жараёнида биргаликдаги фаолияти, ўқув материалини ўзлаштириши, хар бир иштирокчи ўзини алохида хиссасини қўшишини, билим ва маълумотлар, ғоялар алмашуви рўй бераётганини англатади. Буларнинг барчаси хайрихохлик ва ўзаро ёрдам мухитида амалга ошади. Бунда ўқувчи нафақат янги билимлар олади, балким идрок этишни ривожлантиради, кооперация ва хамкорлик юзага келади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳозирги кундаги кўпгина методик инновациялар интерфаол усулларни қўллаш билан боғлик. Мультимедиали маърузани интерфаол усулларни қўллаш орқали дарсда барча ўқувчилар билим олиш жараёнига жалб қилинишлари, уларда билган нарсалари бўйича тушуниш ва харакат қилиш имконияти бўладиган интерактив маърузалар яратувчи барча дастурлар билан танишиш ва уни яратиш масаласи қўйилди.


Г Л О С С А Р И Й

 

Аббосийлар – араб халифалари сулоласи бўлиб (749-1258 йй.), бу сулолага Муҳаммад Пайғамбарнинг амакиваччаси Абу-ул Аббос ас-Саффоҳ (749-754 йй.) асос солган. Аббосийлар сулоласи беш аср, яъни 749 йилдан 1258 йилгача ҳукм сурган. Аббосийлардан 38 киши халифа бўлган.

ажам – араблар ўзлари босиб олган ҳудудлардаги бошқа халқларни, жумладан, Яқин, Ўрта Шарқ ҳамда Ўрта Осиё халқларини шундай атаганлар.

айл – ўнлик қўшин

аккорлар – ижарага ишловчилар

амид ул-мулк – давлат ҳужжатлари ва элчилик алоқалари вазири

амин1. Бухоро амирлигида туман ёки қишлоқ оқсоқоли; 2. Бозорда сотувчилардан солиқ ундирувчи мансабдор;

амин – Россия империяси даврида Фарғона водийси, Самарқанд, Каттақўрғон уездларининг айрим волостларида халқ томонидан сайланиб бир ёки бир неча кичик қишлоқни бошқарувчи амалдор. Бухоро амирлигида амин амлокдорга, Туркистон генерал губернаторлигида эса волост бошлиғига итоат этган.

аминона – Бухоро амирлиги ҳудудида, Самарқанд ва Фарғона бозорларида XVIII-ХХ аср бошларида чорва ва озиқ-овқат молларини сотувчи кишилардан ундириладиган махсус бозор ҳақи. Шунингдек, Ўрта Осиё ҳудудидаги аминлар фойдасига йиғиб олинадиган солиқ ҳам аминона дейилган.

амир ал-мўъминин – мўминларнинг ҳукмдори. Илк ислом даврида халифаларнинг кенг қўлланилган унвони. Бу унвонни дастлаб халифа Умар олган. Кейинги барча халифалар ҳам шу унвон билан юритилган.

амир ул-умаро – амирлар амири, олий амир деган маънони англатган. Олтин Ўрда, Чиғатой улусида бутун ҳарбий ишлар унинг тасарруфида бўлган. Бундан ташқари, Амир ул-умарога ҳукуматнинг барча бош ижроия идоралари ҳам бўйсунган. Амир Темур ва темурийлар даврида амир ул-умаро фақат олий бош қўмондон, айрим ҳолларда, ҳукмдорнинг худойчиси бўлган.

амир ул-умаро – ҳарбий ишларни бошқарган

амири шикор – ов бошлиғи ёки соҳиби. XV-XVI асрларда кўчманчи ўзбек хонлари даврида мавжуд бўлган давлат мансабларидан бири. Бу мансабни олган амирлар зодагонлар ҳаётида, айниқса, хонлар ва султонлар ҳаётида муҳим бўлган хон овини ташкил қилар эдилар.

амири-охур ёки мирохур – отхона бошлиғи лавозими бўлиб, бу амалдор      султонга қарашли миниб юриладиган отларга эгаллик қилган.

амири-шикор – султоннинг ов ишлаларини ташкил қилувчи амалдор;

амирлик – мусулмон мамлакатларида амир томонидан бошқарилган мамлакат. XVIII асрнинг иккинчи чорагидан бошлаб Бухоро хонлиги Бухоро амирлиги деб юритилган.

амлок – 1. XVI-ХХ аср бошларига қадар Ўрта Осиё хонликларида мавжуд бўлган давлатга қарашли ер эгалиги; мулклар, ер-сув, киши тасарруфидаги нарса ва буюмлар амлок дейилган.

анимизм – жон ва одамни қуршаган муҳитга, руҳларнинг мавжудлигига эътиқод.

антропология – одамнинг келиб чиқиши ва эволюцияси, одамзод ирқларининг пайдо бўлиши, одамнинг тана тузилишидаги нормал фарқ-тафовут, ўзгарувчанлик ҳақидаги фан.

ариз – қўшин таъминоти билан шуғулланувчи вазир

арк – ички қалъа, подшоҳнинг шаҳар ичидаги қўрғон-саройи, қароргоҳи.

арк – шаҳарнинг девор билан ўралган мустаҳкам қисми; ички қалъа. Унда подшо ва унинг оиласи, шунингдек, давлат муассасалари жойлашган.

“арслонхон” ва “буғрохон” – олий даража ҳукмдори маъносини англатган.

 археология – қадимшунослик; қадимги моддий маданият ёдгорликларига асосланиб кишилик жамияти ўтмишини ўрганувчи фан.

Афросиёб – ҳозирги Самарқанднинг шарқий қисмида жойлашган шаҳар.

Бақтрия – Афғонистоннинг шимоли-шарқий қисми, Жанубий Тожикистон ва Сурхондарё вилояти.

банд – тошлардан бино қилинган сув омборининг тўғони; сув омбори; тўғон.

банно – ғишт терувчи бинокор

бантак –  қул

барзикор – қўшчи, зироаткор, қишлоқнинг меҳнаткаш аҳолиси

барот – ижарага олиш; солиқлар маҳаллий хонлар томонидан барот тартибида аввалдан тўпланиб, аҳолидан йиғиб олиш пайтларида улар шубҳасиз расмийлаштирилган миқдордан ошириб ундирилган.

бегор – ҳашар ишлари

бий – уруғ ва қабила оқсоқоли

босқоқ – мўғуллар ҳукмронлик қилган XIII – XIV асрларда маҳаллий ҳоким

бронза даври - милоддан   аввалги   3-2   минг йилликлар билан белгиланади.

бухорхудот – Бухоро маҳаллий ҳукмдорлари, йирик ер соҳиблари

вазир – девонхона бошлиғи

вазир ул-вузаро – улуғ вазир

вайса – “уй қули”. Ўрта Осиёда қадимги қулчилик шаклларидан бири, улар деҳқончилик, уй чорвачилиги ва бошқа ишлаб чиқариш вазифаларини бажарганлар.

кўкалдош – бутун амирлик ҳудудида дўстона ёки душманлик муносабатида бўлувчилар ҳақида маълумот тўплаган.

кўнка – тўрт ёки олтита от билан ҳаракатлантирилган бир вагонли, тор  изли шаҳар транспорти. Тошкентда кўнка XIX аср охирларида қурилиб, Хадра билан темир йўл вокзали орасида қатнаган. Ундан 1915 йилгача фойдаланилган.

қўрғон, қўрғонча атрофи баланд пахса девор билан ўралган дарвозали турар жой

қўшбеги – қўш, ҳарбий лагерь, қароргоҳнинг бошлиғи. XIХ асрдан бошлаб Хива хонлиги, Қўқон хонлигида хоннинг биринчи вазири ҳисобланган. Бухоро амирлигида эса қўшбеги мансаби олий мансаб (вазири бузрук) ҳисобланган. Манғитлар сулоласи даврида қўшбегига барча вилоятларнинг ҳокимлари, беклари бўйсунган ҳамда амирнинг пойтахтда бўлмаган вақтида хонликнинг барча ишларини бошқарган. Қўшбеги мансабидан кейин Оталиқ мансаби турган.

кўшк – истеҳкомли баланд қўрғон

Марв – Ўрта Осиёнинг энг қадимги шаҳарларидан бири. Туркманистоннинг Байрамли шаҳри яқинида, Мурғоб дарёси қирғоғида жойлашган.

Марв - ҳозирги Туркманистон ҳудудида жойлашган шаҳар.

Марғиёна – Мурғоб дарёси водийсидаги қадимий вилоят. Ёзма манбаларда Марғиёна Марв вилояти ва воҳаси номи билан тилга олинади.

Мароканда – Самарқанднинг юнонча номи.

миллий қадриятлар — миллат учун муҳим ва жиддий аҳамиятга эга жиҳатлар, хусусиятлар, моддий ва маънавий бокликлар. Миллий қадриятлари бўлмаган миллат ёки элат йўқ. Миллат — миллий қадриятларнинг соҳиби; миллатнинг таназзули — миллий қадриятларнинг таназзулидир. Миллий қадриятлар миллатнинг тарихи, яшаш тарзи, келажаги, уни ташкил этган авлодлар, ижтимоий қатламлар, миллий онг, тил, маънавият ҳамда маданият билан узвий боғлиқ ҳолда намоён бўлади.

мулки вақф - мачит, мадраса, хонақоҳ ва мақбаралар ихтиёридаги ерлар.

мулки девон – давлат ерлари

мулки инжу-хон – ноиблар ва уларнинг авлодлари тасарруфидаги ерлар

мулки султоний – давлат тасарруфидаги ерлар

«қизил империя» - 1917-1991 йилларда мавжуд бўлган собиқ шўро давлатига нисбатан ишлатиладиган атама. «Империя» сўзи лотинча бўлиб, мутлақ ҳокимиятга эга ҳокимни, маҳкумлар, мазлумлар устидан чекланмаган ҳуқуққа эга, жабр-зулм ва эзишга асосланган идора этиш ва бошқариш усулини, мустамлакаларга эгалик қилувчи ва қарам халқларни асоратга солиб шафқатсиз эксплуатация қилувчи йирик тажовузкор давлатни билдиради.

“қорахон” – улуғ хон

«Қулоқлар» сифатида рўйхатга олинган бадавлат хўжаликлар -  мол-мулки тўлиқ мусодара қилиниб, оилалари Украина, Шимолий Кавказ, Сибирь, Қозоғистон, Узоқ Шарқ каби ўзга юртларга сургун қилинган бадавлат хўжаликлар.


 

ФоЙдаланилган адабиётлар рўйхати

 

3.1. Рахбарий адабиётлар:

 

1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. -Т.: Ўзбекистон, 2014.

2. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т.1.

-Т.: Ўзбекистон, 1996.

3. Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Т.2. -Т: Ўзбекистон,1996.

4. Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т.3. -Т.: Ўзбекистон, 1996.

5. Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. Т.4. -Т.: Ўзбекистон, 1996.

6. Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш давр талаби. Т.5. -Т.:Ўзбекистон,

1997.

7. Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т.6. -Т.:

Ўзбекистон, 1998.

8. Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7. –Т.:

Ўзбекистон, 1999.

9. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон турмуш-пировард

мақсадимиз. Т.8.. -Т.: Ўзбекистон, 2000.

10. Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. Т.9. -Т.:

Ўзбекистон, 2001.

11. Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т.10. –Т.:

Ўзбекистон. 2002.

12. Каримов И.А. Биз танлаган йўл-демократик тараққиёт ва маърифий дунё

билан ҳамкорлик йўли. Т.11. -Т.: Ўзбекистон, 2003.

13. Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга,

ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. Т.12. -Т.: Ўзбекистон,2004.

14. Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. Том.14. – Т.: Ўзбекистон, 2006.

15. Каримов И.А. Жамиятимизни эркинлаштириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, маънавиятимизни юксалтириш ва халқимизнинг ҳаёт даражасини ошириш – барча ишларимизнинг мезони ва мақсадидир.Том. 15. – Т.: Ўзбекистон, 2007.

16. Каримов И.А. Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодий тимизни

барқарор ривожлантириш йўлида. Том 16. – Т.: Ўзбекистон, 2009.

17. Каримов И.А. Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор

ривожланишини таъминлаш – бизнинг олий мақсадимиздир.Том 17.Т.: Ўзбекистон, 2009.

18. Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. -Т.: Маънавият, 2008.

19. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз

фаровонлигини янада юксалтиришдир. Т.: Ўзбекистон, 2010.

20. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида.–Т.:

Ўзбекистон, 2011.

21.              Каримов И.А. “Ўрта  асрлар шарқ алломалари  ва  мутафаккирларининг  тарихий мероси, унинг  замонавий цивилизацияси ривожидаги  роли ва  ахамияти” мавзусидаги  халқаро  канференциянинг очилиш маросимидаги нутқи. 16.05.2014

22.                              Каримов И.А.  Ўзбекистон  Республикаси Конституцияси қабул   қилинганининг 23  йиллигига   бағишланган тантанали  маросимидаги маърузаси. 5.12 . 2014

23.              Каримов И.А .“Инсон, халқ ва миллат хотира билан тирик ва барқарор”-Т. Ўзбекисон,  2015 (9 май “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган тадбирдаги сўзлаган нутқ )

24.               Каримов И.А. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш - энг олий саодатдир. – Т.: Ўзбекистон, 2015.

25.              Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги “2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздирмаърузаси (17.01.2015)

 

 

3.2.Дарслик ва ўқув қўлланмалар:

 

1. Бобожонова Д. Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий муносабатлар. Ўқув

қўлланма. -Т.: Шарқ, 1999

2. Oбломуродов Н., ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи. Ўқув қўлланма. Т.: Янги   аср авлоди. 2011.

3. Усмонов Қ.  ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи. Дарслик. – Т.: Шарқ,  2007..

4. Ўзбекистоннинг янги тарихи. Биринчи китоб. Туркистон чор Россияси

мустамлакачилиги даврида. -Т.: Шарқ, 2000.

5. Ўзбекистоннинг янги тарихи. Иккинчи китоб. Ўзбекистон совет

мустамлакачилиги даврида. -Т.: Шарқ, 2000.

6. Ўзбекистоннинг янги тарихи. Учинчи китоб. Мустақил Ўзбекистон

тарихи. -Т.: Шарқ, 2000.

7. Муртазаева Р.Х. ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи. Дарслик.-Т.: 2003.

8. Муртазаева Р.Х., Дорошенко Т.И и др. История Узбекистана.

Электронный учебник для вузов. – Ташкент. 2010.

9. Муртазаева Р.Х. ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи. Ўқув қўлланма. –Т.:

Академия, 2010.

10. Муртазаева Р.Х. Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ва

бағрикенглик. Ўқув қўлланма –Т., Университет, 2007.

11. Саъдуллаев А. Қадимги Ўрта Осиё тарихи. Ўқув қўлланма –Т.:Университет, 2004.

12. Саъдуллаев А. ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият

тараққиёти. Ўқув қўлланма –Т.: Академия, 2000.

13. Эшов Б.Ж. Ўрта Осиё қадимги шаҳарлари тарихи. Ўқув қўлланма.-

Тошкент, 2006.

14. Эшов Б.Ж. Қадимги Ўрта Осиё шаҳарлари тарихи. Дарслик. –Т., Фан ва технология, 2008.

15. Нарзулла  Жўраев. “Ўзбекистон тарихи”. Ўқув қўлланма. Тошкент 2011. 

16. Э.В.Ретвеладзе, Д.А.Алимова.  История государственности Узбекистана.  

      Том 1. Тошкент 2009.

17.Эшов Б.Ж, Одилов А.Т. Ўзбекистон тарихи. Ўқув қўлланма. - Тошкент, Янги аср авлоди.2014.

 

 

3.3.Қўшимча адабиётлар:

 

1. Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. -Т.: Фан, 1993.

2. Абу Райҳон Беруний. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. Танланган

асарлар. 1 жилд. -Т.: Фан, 1968.

3. Алиев А. Маҳмудхўжа Беҳбудий. -Т.: Ёзувчи, 1994.

4. Амир Олимхон. Бухоро халқининг ҳасрати тарихи. -Т.: Фан, 1991.

5. Асқаров А. Энг қадимий шаҳар. -Т.: Маънавият, 2001.

6. Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи.-Т.: Шарқ, 2000.

7. Абулғозий. Шажарайи турк. -Т.: Чўлпон, 1992.

8. “Авесто”. “Яшт” китоби. Ўзбек тилига М. Исҳоқов илмий-изоҳли таржималари. -Т. Шарқ, 2001.

9. Алимова Д.А. История как история, история как наука. Том. 1, 2. – Т.:

Узбекистан, 2008, 2009.

10.Ата-Мирзаев О.Б., Гентшке В.Л., Муртазаева Р.Х. Историко-демографические очерки урбанизации Узбекистана. –Т.: Университет,2002.

11. Ата-Мирзаев О.Б., Гентшке В.Л., Муртазаева Р.Х. Межнациональная

толерантность в Узбекистане: история и современность. 2004. 18,9 п.л. В

соавторстве.

12. Ата-Мирзаев О.Б., Гентшке В.Л., Муртазаева Р.Х. Узбекистан

многонациональный: историко-демографический аспект. –Т.:, Янги аср

авлоди, 2011.

13. Аъзамхўжаев С. Туркистон муҳторияти.-Т.: Маънавият, 2000.

14. Амир Темур Кўрагон. Зафар йўли. -Т.: Нур, 1992.

15. Аҳмедов Б. Соҳибқирон Темур (ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолияти). -Т.:

Фан, 1996.

16. Аҳмедов Б. Ўзбек улуси. –Т.: Мерос, 1992.

17. Ахмедов Э. Ўзбекистон шаҳарлари. Т.: Ўзбекистон. 1998.

18. Буниётов 3. Ануштегин Хоразмшоҳлар давлати (1097-1231). -Т.: Ғафур

Ғулом, 1998.

19. Бобобеков Ҳ.Н. Қўқон тарихи. -Т.: Фан, 1996.

20. Бобур З.М. Бобурнома. -Т.: Фан, 1960.

21. Валихўжаев Б. Хўжа Аҳрор тарихи. -Т.: Ёзувчи, 1994.

22. Ватан туйғуси. -Т.: Ўзбекистон, 1996.

23. Фан, 2010. –Б. 85.

24. Ерметов А.А. Туркистон назорат органлари фаолияти. Aбу матбуот консалт

Т., 2007.

25. Жадидчилик: ислоҳот, янгиланиш, мустақиллик ва тараққиёт учун кураш. –

Т.: Университет, 1999.

26. 3иёев Ҳ. Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. -

Т.: Шарқ, 1998.

27. 3иёев Ҳ. Ўзбекистон мустақиллиги учун курашларнинг тарихи - Т., Шарқ,

2001.

28. Иброҳимов А. Биз ким ўзбеклар -Т.: Шарқ, 2000.

29. Левитин Л. Ўзбекистон тарихий бурилиш палласида. -Т.: Ўзбекистон,

2001.

30. Маънавият юлдузлари. –Т.: Мерос, 2001.

31. Махкамова Н. Социальная структура общества на территории

Узбекистана: традиции и трансформации (конец XIX в. – 30-е годы ХХ

в.). –Т.: Aloqachi, 2009. –С 236.

32. Мирзо Улуғбек. Тўрт улус тарихи. -Т.: Чўлпон, 1994.

33. Мустақиллик изоҳли илмий-оммабоп луғати. -Т.: Шарқ, 2009.

34. Муҳаммаджонов А. Темур ва темурийлар даври. –Т.: Фан, 1996.

35. Мўминов И. Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли. -

Т.: Фан, 1993.

36. Муртазаева Р.Х. Толерантность как интегрирующий фактор вмногонациональном Узбекистане. Т.: Узбекистан, 2010.

37. Насимхон Р. Турк хоқонлиги. –Т.: Мерос, 1993.

38. Низомул мулк. Сиёсатнома. –Т.: Адолат,1997.

39. Огахий Мухаммадризо. Шохид ул-иқбол. –Т., 2009.

40. Полвонов Н., Қўшжонов О. Хоразмдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва

ҳаракатлар. –Т., Abu matbuot consalt, 2007. 24 б.т.

41. ПолвоновН.Т. Ўзбекистонда ижтимоий ҳаракатлар ва сиёсий партия

тарихи (Хоразм мисолида). –Т., Университет, 2007, 5,75 б.т.

42. Полвонов Н.Т. Хоразмдаги ижтимоий ҳаракатлар ва сиёсий партиялар

тарихи (1900-1924). –Т.: Akademnashr, 2011. –Б.108.

43. Полвонов Н.Т. История социальных движений и политических партий

Хорезма (1900-1924). –Т.: Akademnashr, 2011. –С.105.

44. Расулов А. Туркистон ва Волга бўйи, Урал олди халқлари ўртасидаги

муносабатлар (1917-1924 йй.). – Тошкент. Университет, 2005. – Б. 199.

45. Собиров Қ. Хоразм қишлоқ ва шаҳарлари мудофаа иншоотлари (мил.авв.

VI асрдан милоддий IX асргача). –Т., Фан, 2009.

46. Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. -Т.: Ўзбекистон, 1997.

47. Темур тузуклари. -Т.: Ғафур Ғулом, 1991.

48. Темур ва Улуғбек даври тарихи. –Т.: Қомуслар бош тахририяти, 1996.

49. Усмонов Қ. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви. –

Т.: Молия, 2003.

50. Шарафиддинов О. Истиқлол фидоийлари. –Т.: Чўлпон, 1993.

51. Шониёзов К. Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни. -Т., Фан, 2001.

52. Шарифхўжаев М., Раҳимов Ф. Даврни белгилар берган инсон. –Т.: Шарқ,

2004.

53. Шиҳобиддин Муҳаммад ан-Насавий. Султон Жалолиддин Мангуберди

ҳаёти тафсилотлари. –Т.: Ёзувчи, 1999.

54. Эшов Б.Ж. Цивилизация тизимида илк шаҳарлар. Тошкент, Zar qalam,

2004.

55. Эшов Б. Қадимги давлатчилик ва урбанизация (тарихий лавҳалар). –Т.:

Mумтоз сўз, 2010. –Б.108.

56. Шомий Низомиддин. Зафарнома. -Т.: Ўзбекистон, 1996.

57. Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг. -Т.: Юлдузча, 1990.

58. Юнусова Х.Э. Ўзбекистонда совет давлатининг миллий сиёсати ва унинг

оқибатлари (ХХ аср 80-йиллари мисолида). –Т., Зар қалам, 2005. 7, 75.

59. Юнусова Х.Э. Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ва маънавий

жараёнлар (ХХ аср 80-йиллари мисолида). –Т., Aбу матбуот-консалт, 2009.

10,23 б.т.

60. Яздий Ш. Зафарнома. –Т.: Шарқ, 1997.

61. Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари -Т.: Шарқ, 2001.

62. Ўзбекистон Республикаси: Мустақил давлатнинг бунёд бўлиши. -Т.:

Ўзбекистон, 1992.

63. Қорақалпоғистон тарихи (1917-1994 йй.). Нукус, 1995.

64. Қурбонов И. Қатағон қурбонлари. –Т.: Ўзбекистон, 1992.

65. Ҳасаний М. Туркистон босқини. –Т.: Нур, 1992.

66. Ҳайдаров М., Ражабов Қ. Туркистон тарихи. –Т., Университет, 2002.

67. Ҳайитов Ш. Ўзбек муҳожирлиги тарихи (1917-1991 йй.). –Т.: Abu-

MATBUOT KONSALT. 2008. –Б. 208.

68. Хожаниёзов Ғ. Қадимги Хоразм мудофаа иншоотлари (мил.авв. VI

асрдан IV асргача). –Т., 2007.

69. Худойберганов Қ. Хива хонлари тарихидан. –Т., 2007.

70. Холиқова Р. Россия-Бухоро: тарих чорраҳасида (XIX асрнинг иккинчи

ярми - XX аср бошлари). – Тошкент. 2005. – Б. 240.

71. Абулқосим Фирдавсий. Шоҳнома. Уч жилдлик. -Т.: Ғафур Ғулом, 1984.

72. Ибн Арабшоҳ. Амир Темур тарихи. Икки жилдлик. -Т.: Меҳнат, 1992.

73. Ипак йўли афсоналари. -Т.: Фан, 1993.

74. Йўлдошев Н. Баҳовуддин Нақшбанд. Бухоро, 1993.

75. Муҳаммаджонов А. Қадимги Тошкент. -Т.: Фан, 1988.

76. Муҳаммаджонов А. Қадимги Бухоро. -Т.: Фан, 1991.

77. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.1-12. –Т.: ЎзМЭ давлат илмий

нашриёти, 2000-2006.

78. Ҳасан Ато Абуший. Туркий қавмлар тарихи. -Т.: Чўлпон, 1993.

79. Д.Алимова. “История как история, история как наука”.Икки жилдлик. Тошкент 2008-2009.

80. Маҳкамова Н.Р. Социольная структура общества на  территории Узбекистана: Традиции и трансформации (конец XIX в. 30 е. годыXXв). Тошкент 2009.

81. Н.Жўраев. Тарих валсафасининг  назарий асослари. Тошкент 2008.  

82. Али Мухаммад. Амир Темур солномаси. Тошкент 2008.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 



[1] Каримов И.А. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш - энг олий саодптдир. Тошкент: Ўзбекистон, 2015. – Б.109.

[2] Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари (1993-1995 йй.). – Тошкент: Адолат, 1995. 3-китоб. – Б. 58-59.

[3] Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари (1995-1999 йй.). – Тошкент: Адолат, 2000. 4-китоб. – Б. 291-292.

[4] Ислом Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. - Б.4.

[5] Ўша ерда. – Б. 29-31.

[6]Каримов И.А. Ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурмоқдамиз. Туркистон газатеси муҳбирининг берган саволларига жавоблари // Туркистон. 1999 йил 2 февраль

[7] Халқ сўзи. 2013 йил 19 январь.

[8] История Великой Отечественной войны Советского Союза. 1941-1945 гг. В шести томах. – М.: Воениздат, 1960. Т. I; 1961. Т. II; 1961. Т. III; 1962. Т. IV; 1963. Т. V; 1965. Т. V.

[9] Алимова Д.А., Иванова Л.С. 50 лет изучения история Узбекистана в годы войны 1941-1945 гг. Современные задачи и перспективы её историографии. – Ташкент: Фан, 1995. – 24 с; Зиёев Ҳ. Ўзбекистон биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари даврида. – Тошкент: “Муҳаррир” нашриёти, 2011. – 96 б. ---------Азимов Ҳ.И. Ўзбекистонликлар Иккинчи жаҳон уруши йилларида. – Тошкент: ТДЮИ нашриёти, 2006. – 180 б.; Голованов А.А. Саидов И.М. Вклад Узбекистана в победу над фашизмом. – Самарканд: СамГУ, 2006. Часть II. – 104 с.

[10] Ўзбекистон тарихи (1917 – 1991 йиллар). 10-синф ўқувчилари учун дарслик / Масъул муҳаррир: т.ф.д., проф. Д.А.Алимова. – Тошкент: Шарқ, 2004. – 464 б.; Усмонов Қ. Содиқов М. Ўзбекистон тарихи (1917 – 1991 йй.): Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари I-босқич ўқувчилари учун дарслик (қайта ишланган 3-нашри). –Тошкент: Шарқ, 2006. – 254 б.

[11] Каримов И.А. Тинчлик ва осойишталик барча ютуқ ва марраларимизнинг асосидир // Халқ сўзи. 2013 йил 10 май.