ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
“ГУМАНИТАР ФАНЛАР” КАФЕДРАСИ
БОБОМУРОД НОРМАТОВИЧ БОБОЁРОВ
ГЕОПОЛИТИКА: 100-САВОЛГА, 100-ЖАВОБ
ТОШКЕНТ - 2014
Кириш
XX аср сўнгги ўн йиллигида содир бўлган воқеалар дунёдаги геосиёсий кучлар мувозанатини ўзгаришига олиб келди.Собиқ мустабидлик тузумини барбод бўлиши янги мустақил давлатларни пайдо бўлишига замин ҳозирлаши билан биргаликда, бу ҳудудларга нисбатан ўз таъсир доирасини ёйишга ҳаракат қилаётган кучлар ўртасида курашни кескин авж олишига сабаб бўлмоқда. Ҳозирги пайтда геосиёсий ўзгаришлар тўлқини янги бир босқичга кўтарилдики, халқаро муносабатлар тизими тез-тез ўзгариб, ягона бир шакл-шамойил касб этиши нисбатан барқарор кўриниш ҳосил қилиши жуда мураккаб кечмоқда. Шундай экан, халқаро муносабатларда кечаётган жараёнларнинг ўрганишдаги услубий ёндашувлар ўтган даврдаги қарашлардан тубдан фарқ қилади, аммо бу геосиёсий қарашларнинг фундаментал асосларини, классик қарашларни ўрганишни инкор этмайди, балки тақозо қилади.Бу хулосани XX асрнинг охирида юз берган оламшумул воқеиликлар (социлистик тузумнинг емирилиши ва ҳ.к) оқибатлари, жаҳон ҳаётига ўз таъсирини кўрсатаётган геосиёсий муносабатларнинг янги шакли бўй кўрсатаётганлиги, глобал жараёнлар кўлами кенгайиб бораётганлиги билан изоҳлашимиз мумкин. Айни пайтда минтақамизда кечаётган жараёнлар у билан боғлиқ мамлакатимиз хавфсизлиги масаласи минтақада кечаётган геосиёсий муносабатлар ғоят қизиқарлидир.
“Геосиёсат” тушунчаси ва унинг сиёсий фанлар назариясидаги талқини ўзининг мураккаб ўтмишига, тадрижий босқичларига эга бўлиб, шу билан бирга улар бироз синчковликни талаб қилади. Тарихий жиҳатдан геосиёсат тушунчасининг юзага келиши унча узоққа бориб тақалмайди. Инсоният ҳаётидаги географик омиллар тадқиқ қилина бошланиши билан, хусусан географик асосда барча ходисаларнинг ўзаро объектив қонуний алоқадорлиги ва сабабий боғлиниши тўғрисидаги таълимот билан боғлиқдир.
“Геополитика: 100-саволга, 100-жавоб” илмий рисоласи геополитикага оид бўлган энг муҳим тушунчалар моҳияти савол-жавоб тарзида ёритиб берилган.
Ушбу рисола талабалар, профессор-ўқитувчилар ҳамда ташқи сиёсат ва халқаро муносабатларга қизиқувчи китобхонлар учун мўлжалланган.
Геополитика: 100-саволга, 100-жавоб
1-савол:Геополитика қандай муносабатларни тадқиқ этади?
1-жавоб:
Геосиёсат – бу давлат, минтақа ва дунё хавфсизлигининг ривожланиши тамойиллари ва жараёнларини жуғрофий, сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, экологик ва бошқа омиллар тизими таъсирини эътиборга олиб ўрганувчи фан демакдир. Хавфсизлик назариясида геостратегик ва геосиёсий минтақалар асосий тушунчалар ҳисобланади. Геосиёсат - тушунчаси хавфсизлик муаммоларини ўрганишда бирламчи ҳисобланади. Геосиёсат бошқа фанларга нисбатан ёш, янги илмий йўналиш ҳисобланади ва унинг тўлиқ шаклланиши ҳали ниҳоясига етмаган. Аммо, ҳозирги кунда дунёда содир бўлаётган ўзгаришларнинг натижасида янги замонавий тадқиқот усулларидан фойдаланиш ва назарий жиҳатдан бой тарихий материалларни қўллаш орқали геосиёсатнинг концептуал мавқеига эътибор кучайиб бормоқда. Шунга қарамасдан, геосиёсий тадқиқотлар олиб боришнинг услубий таркибий қисмлари бошқа фанлар илмий мундарижасининг таркибий қисмларига нисбатан суст ривожланган. Бу эса, ушбу соҳада тадқиқот олиб борган олимлар томонидан геосиёсат илмининг услубий асосини шакллантиришга қаратилган мақсадларининг муҳимлигини улар мавжуд билимлар ва усуллар орқали илмий изланишлар олиб борганликлари билан изоҳланади. Давлатлар ва халқлар ҳаёти - уларнинг турли хиллиги, жуғрофий жойлашуви ва табиий муҳит омилларига боғлиқлиги билан изоҳланади.
Геосиёсат фани – фан сифатида Геосиёсат фани XVIII асрда ёки XIX асрда вужудга келган бўлмасада, мустамлакачилик авжига чиққан ана шу асрларда амалий геосиёсатга асос солинган. Геосиёсат фани эса илмий техниканинг ривожланиши, глобал ахборот юзага келиши, иқтисодий рақобат ва ҳаёт маконининг зичлашиши билан юзага келган. Геосиёсат - инсониятни моддий дунёни кашф этиши ва маконлар устидан ҳукмронлик қилиши билан боғлиқ. Ҳозирги тараққиёт даврида, технологияларнинг ривожланиши, дунёнинг ўзаро боғлиқлигини кучайиши билан маконлар устидан ҳукмронлик қилиш янги қиёфа касб этмоқда. Унинг янги усуллари ва кўринишлари юзага келмоқда. Геосиёсатда маконлар устидан ҳукмронлик қилишда ҳарбий, сиёсий назоратдан ташқари - иқтисодий, коммуникацион, ахборот, демографик ва бошқа усуллар мавжуд. Шундан келиб чиқиб, геосиёсат – бу бир ёки бошқа давлатнинг ташқи ва ички сиёсатини унинг нафақат жуғрофий жойлашуви, балки ундаги объектив омиллар йиғиндисига боғлиқлигини назарда тутади. Албатта, ҳар бир давлат ўзининг жуғрофий жойлашувидан, ички имкониятларидан, ички объектив омилларидан (табиий бойликлар, шароитлар, имкониятлар) келиб чиққан ҳолда ташқи ва ички сиёсат олиб боради. Бу объектив омиллар эса шу давлатга макон устидан ҳукмронлик қилиш ва миллий манфаатларини таъминлашга имкон яратади. Геосиёсат бу жуғрофий ҳукмронлик дунёқараши, ҳукмронликнинг ана шу кўриниши ҳақидаги ва шундай ҳукмронликни ўрнатиш учун яратилган фандир. Инсон ижтимоий жиҳатдан юқори табақа томон яқинлашган сари геосиёсат унинг учун аҳамият, мазмун ва манфаат касб эта боради, бунга қадар эса у мавҳумликдан бошқа нарсани англатмайди.
} Геополитика-турли сиёсий жараёнларнинг жуғрофий муҳитга боғлиқ ҳолда ривожланишини ўрганувчи фандир.
} Геополитика фан сифатида сиёсий жараёнларнинг жуғрофий макондаги ўзаро алоқаларини,уларнинг Ерга ва маданий омилларга таъсирини ўрганади.
} Геополитика фани асосий эътиборни табиий муҳит омилларини ҳарбий-сиёсий, иқтисодий ва экологик хавфсизлик мақсадларида фаол фойдаланишга қаратади.
2-савол:”Геополитика” илмий атамасини фанга биринчи бўлиб ким киритган?
2-жавоб:
} Геополитика тушунчасини фанга биринчи бўлиб, шветциялик олим Р.Челлен киритган.
} Унинг фикрича, ҳар қандай давлат бир бутун жуғрофий организм сифатида қаралмоғи керак.
} “Геосиёсат” атамасининг муаллифи Рудольф Челлен унга шундай таъриф берган: “геосиёсат -... маконни фундаментал асосда тадқиқ қилиш бўлиб, тадқиқ Ер ва ундаги фойдали қазилмалар билан боғлиқ. Бу эса ўз навбатида империяларнинг ташкил топишини, мамлакатларннг юзага келишини ва давлатлар ҳудудларини ўрганиш демакдир”
} У геосиёсатга “борлиқда географик организм сифатида мужассамлашган давлатлар ҳақидаги фан” тарзида таъриф берган.
3-савол: Геолитика объекти ва вазифалари нимадан иборат?
3-жавоб:
} Геополитика фанининг ўрганиш объекти:
-сайёравий макон (қуруқлик,сувлик,ҳаво қобиғи,давлатлар,ресурслар);
-геосиёсий жараёнлар ва ҳодисалар.
} Геополитиканинг асосий вазифаси:
-сайёравий маконни назорат қилиш;
-Кучлар баланси мувозанатини таъминлаш.
4-савол: Давлатни ривожланишига таъсир этувчи геосиёсий омиллар нималардан иборат?
4-жавоб: Геосиёсий омиллар:
} Географик (географик ўрни,табиий ресурслари);
} Сиёсий (сиёсий тизими,давлат чегаралари,жамиятни ижтимоий таркиби,асосий эркинликларини мавжудлиги);
} Иқтисодий (ишлаб чиқариш кучларини қуввати ва таркиби,аҳолини турмуш даражаси,стратегик заҳиралар ва сафарбарлик қувватлари);
} Ҳарбий (қуролли кучларнинг катталиги,қуввати,ҳарбий тайёргарлиги,ҳарбий кадрларни тайёрлаш ҳолати);
} Экологик (ресурсларга бўлган демографик босим,хомашёни камайиши ва тугаши,аҳоли турмуш тарзини ўзгариши);
} Демографик (аҳоли сони,ўсиш суръатлари,зичлиги,ва таркиби);
} Маданий-маърифий.
5-савол: Геополитиканинг асосий қоидаси нимадан иборат?
5-жавоб: Геополитиканинг асосий қоидаси ернинг жуғрофий тузилиши ҳамда цивилизацияларни тарихий типларга бўлинишини ўзида ифода этадиган дуализм қонунини қарор топтиришдан иборат.
Дуализм қонунияти:
} Теллурократия(Қуруқлик ҳукронлиги)
} Таллосократия(Денгиз ҳукмронлиги)
6-савол:Дуализм қонуниятини моҳияти ва мазмуни нимадан иборат?
6-жавоб: Дуализм қонунияти:
} Теллурократия (Қуруқлик ҳукронлиги)
} Таллосократия (Денгиз ҳукмронлиги)
} Теллурократия-маконнинг муқимлиги ва ундаги асосий хусусиятларнинг барқарорлиги билан характерланади.
} Цивилазицион даражада теллурократия инсонларни йирик уюшмалари, халқлар, давлатлар, империялар бўйсинадиган ўтроқлик, консерватизм, қатъий ҳуқуқий меъёрларда намоён бўлади.
} Қуруқликни қаттиқлиги халқларни маданий ҳаётига жиддий таъсир кўрсатади. Қуруқликдаги халқларга индивидуализм руҳи ёт бўлиб,уларга азалдан жамоавийлик руҳияти ва иерархиявий тизим хос бўлган.
} Талассократия- эса бунга тескари бўлган қоидаларга асосланган цивилизация бўлиб,у динамик,ҳаракатчан ва техник ривожланиш тарафдоридир.
} Унинг устивор йўналишлари денгизда кўчманчилик,савдо, индивидуал ишбилармонлик руҳидан иборат.
} Шахс жамоанинг ҳаракатчан вакили бўлгани туфайли олий қадрият ҳисобланади.
7-савол:Жаҳон геосиёсий майдонининг қандай андозалари мавжуд?
7-жавоб: Тарихий геосиёсий концепцияларга эътибор берсангиз, жаҳон геосиёсий майдонининг андозаси учга бўлинади ва бугунги кунда бу маълум маънода сақланган:
1. Неаrtland (Евроосиё)- геосиёсатчи Х.Макиндер томонидан ишлаб чиқилган муҳим геосиёсий мажмуа. Унинг фикрича энг қулай жуғрофий макон бу ўрталикдаги ҳолат бўлиб, бирор бир минтақанинг марказини эгаллаган давлат учун турли жиҳатлардан фойдалидир. Марказийлик ҳолати нисбий тушунча бўлиб турли вазиятларда ўзгариб туриши мумкин. Аммо, сайёравий нуқтаи назардан дунёнинг марказида Евросиё минтақаси, унинг марказида эса «дунёнинг юраги» ёки «heartland» жойлашган. У бутун дунёни назорат қилиш учун энг қулай жуғрофий плацдармдир.
Хартланд World Island деб аталадиган Дунё Ороли чегараси доирасида умуммиқёсдаги асосий ҳудуд ҳисобланади. Макиндер Дунё Ороли 3 минтақа - Осиё, Африка, Европадан иборат деб билган. Шундай қилиб, Макиндер марказда тўпланувчи доиралар тизимини қўллаган ҳолда бутун сайёра миқёсидаги ҳудудлар кетма-кетлигини яратди, унинг энг марказида «тарихнинг жуғрофий ўқи» ёки «ўқ майдон» (pivot area) жойлашган. Ана шу «ўқ»ни ташкил этган воқелик «heartland», яъни ернинг юраги деб аталади.
Ундан кейин эса «ички ёки ташқи яримой (inner of marginal сrestent)» жойлашган. Бу белбоғ Евросиё минтақасиининг қирғоқ ҳудудларига тўғри келади, яъни Римланд ҳудудларини ташкил этади. Макиндерга кўра, «ички ярим ой» цивилизация ривожининг анча тезкор қисмини ташкил этади. Бу эса цивилизацияларнинг денгиз ва дарёлар соҳилларида пайдо бўлганлиги тўғрисидаги «потамик назария» деб аталмиш тарихий қоидага мос келади. Ушбу назария барча геосиёсий қурилмаларнинг муҳим нуқтаси ҳисобланишига эътибор бериш керак. Сув ва қуруқлиқнинг кесишиши давлат ва халқлар тарихида муҳим омил ҳисобланади. Бундан кейин янада кенгроқ доира: «ташқи ёки оролий ярим ой» (outer or insular crecent) бошланади. Бу ҳудуд Дунё Ороли (World Island)нинг минтақавий массасига нисбатан (жуғрофий ва маданий жиҳатдан) бутунлай ташқарида жойлашган. Макиндер фикрича бутун тарих қуйидаги жараёнлар билан сабаб-оқибат тамойилига асосланган ҳолда кечган. Heartlandнинг марказидан унинг атрофига «қуруқлик босқинчилари» томонидан мунтазам равишда ҳужум бўлиб турган. Бу муғуллар босқини даврида айниқса яққол кўзга ташланган. Бироқ улардан олдин скиф, хунн, аланлар томонидан ҳам худди шундай босқин бўлган. Макиндер фикрига кўра, «тарихнинг жуғрофий ўқи»дан келиб чиқадиган цивилизациялар heartlandнинг энг ички ҳудудларидан бошлаб «авторитар», «поғонавий», «нодемократик», «савдо-сотиққа асосланмаган» каби хусусиятларга эга. Бундай цивилизациялар қадимги дунёда Қадимги Рим ёки Спарта сингари жамиятларда акс этган эди.
Ташқаридан, «орол яримойи» минтақаларидаги «денгиз босқинчилари» ёки «оролликлар» томонидан Дунё Оролига ҳужум қилинади. Улар Евросиёдан ташқаридаги марказлардан келиб чиққан мустамлакачи экспедициялар бўлиб минтақанинг ички сарҳадларидан келувчи кучларни енгиб денгиз ва қуруқлик кучларини тенглаштиришга интиладилар. «Савдо-сотиқ» ва «демократик» сиёсий тизим «ташқи ярим ой» цивилизацияларига хос хусусиятдир. Қадимда Афина давлати ёки Карфаген шундай хусусиятлари билан ажралиб турган.
Икки қутбни эгаллаган ушбу цивилизацион–жуғрофий мажмуа оралиғида «ички ярим ой» ҳудуди жойлашган, у икки ёқлама бўлганлиги ҳамда доимий равишда бир-бирига зид бўлган маданиятлар таъсирида қолганлиги туфайли анча ҳаракатчан бўлган ва шу сабабли цивилизациянинг энг тараққий топган ҳудудига айланган.
2. “Rimland” - бу Шимолий ва Ғарбий Европанинг Атлантика океани қирғоқ бўйлари, Ўрта Ер денгизи ҳавзаси, Қизил денгиз, Форс кўрфази, Жанубий - Шарқий Осиёнинг Ҳинд ва Тинч океани қирғоқларини ўзида туташтирган ёй - Евроосиё материгининг ғарбий, ғарбий — жанубий, жанубий, жанубий - шарқий қирғоқбўйи маконидир;
3.World Island - Sea Power (“денгизлар устидан ҳоким”). World Island эса, Тинч океанининг шимолий - ғарбидан бошлаб, яна шу океаннинг жанубий - шарқий қисмигача узайган, яъни Шимолий Америка, Жанубий Америка, Атланика океанининг жанубий ороллари, Африка материгининг жануби, Ҳинд океани ороллари, Австралия.
8-савол: Дунё харитаси қандай геосиёсий моҳиятларга эга?
8-жавоб: Дунё харитаси шундай геосиёсий моҳиятларга эга:
1. Ички минтақавий ҳудудлар теллурократик цивилизация моҳиятини барқарор сақлаб турадиган “ҳаракатланмайдиган платформа” ёки heartland (“ернинг юраги”)га, бошқача айтганда тарихнинг жуғрофий ўқига айланади.
2.“Ички ёки минтақавий ярим ой”ни ифода этувчи “қирғоқ ҳудудлари”, яъни rimland бўлса мунтазам маданий ривожланишни намоён этади. Бу ерда “талассократия”нинг хусусиятлари устунлик қилади. Шу билан бирга бу хусусиятлар “теллурократик” воситалар билан мувозанатлаштирилиб турилади.
3.“Ташқи ярим ой ёки орол ярим ойи”, “кўринмайдиган ерлар”дан иборат бўлиб улар билан фақат денгиз орқали алоқа қилиш мумкин. Улар дастлаб Европанинг “Ички ярим ой”ига ташқаридан таъсирини ўтказган ҳолда Карфаген ва Финикия савдо цивилизацияларида ўзларини намоён этганлар.
9-савол: Геополитика фанига биринчи бўлиб ким асос солган деб қаралади?
9-жавоб: Фридрих Радцелни биринчилардан бўлиб геосиёсий услубда фикр юритганлиги учун геосиёсат фанининг “отаси” деса бўлади. У ўз асарларида сиёсий географиядан баҳс этади ва бу борадаги асосий илмий иши ҳам «Politischi Geographie» (1897) деб номланади. Унинг таъкидлашича, ҳар қандай халқнинг манфаатлари замин устида кечади. Шу боис заминда жойлашган маълум бир ҳудуд тарих ҳаракатини кўрсатувчи бош восита саналади. Давлатлар муайян ҳудудлар кўринишида заминда акс этади. Замин абадий бўлиши мумкин, бироқ ҳудудлар ўзгарувчандир. “Давлатлар мисоли тирик организм” бўлиб, уларнинг ўзаги “заминий асос”да бир-бири билан туташади.
“Давлатни қайси жиҳатдан тадқиқ этмайлик, барибир, субъектив ёндашувимиз йўналиши объектимизнинг асоси - заминга бориб тақалади. Бундан ойдинлашадики, давлатни ўрганишда муҳим параметр - географик нуқтаи назардан тадқиқ этиш экан”, - деб ёзади Ф. Радцелъ. Ф. Радцелъ мулоҳазалари бўйича, “давлат - тирик организм”нинг шаклланиши кичик сиёсий тузилмаларни ўзига сингдириши ҳисобига бўлади.
10-савол:Геополитикани Ўзбекистонда ўрганишдан кўзланган мақсад нималардан иборат?
10-жавоб: Дунё сиёсий саҳнига, геосиёсий муносабатларига Марказий Осиё минтақаси - Евроосиёнинг марказий қисмларидаги ҳудуд ҳам кириб келди. Немис сиёсатшуноси Уве Халбахнинг таъкидлашича, “Ғарб учун Россия, Покистон ёки Эроннинг Ўрта Осиё минтақасидаги экспансияси эмас, балки бугунги кунда у ердаги сиёсий ва ҳарбий бўшлиқ бевосита хавф туғдириши мумкин. Минтақада тартибнинг йўқлиги бу хатарни шундай кучайтирдики, пировардида АҚШ ёки НАТО у ерда хавфсизликни таъминлаш учун собиқ Югославиядагига ўхшаш жуда қиммат, узоқ муддатли ва машаққатли вазифа домига тортилиши мумкин. Тан олиш керакки, минтақада кучли ва барқарор Ўзбекистоннинг етакчи роли бўлмас экан, Ғарбнинг бу ердаги манфаатларини таъминлаб бўлмайди”.
Ҳозирги пайтда Марказий Осиё минтақаси геосиёсий, геоиқтисодий жараён марказига айланди. Буни биз сўнгги вақтларда кечаётган воқеиликлар мисолида кўриб турибмиз. Айниқса минтақада йирик энергетика заҳиралари топилаётгани энг асосийси минтақа йирик геосиёсий куч марказларининг кесишган манфаатлари нуқтасида жойлашганлиги (Ғарб давлатлари, Россия, АҚШ, Хитой, Хиндистон, Покистон, Эрон, Туркия) сўнгги пайтларда геосиёсий курашни турли шаклларда кескинлашувига сабаб бўлмоқда. Шу ўринда бир фикрни таъкидлаб ўтмоқ керак. АҚШлик экспертларнинг фикрича, Марказий Осиё устидан назорат ўрнатиш ушбу минтақага туташ бўлган зоналар, чунончи, Касбий ҳавзаси, Жанубий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ, Россия ва Хитойга бевосита таъсир ўтказиш, керак бўлса улар устидан назорат ўрнатиш имкониятини яратади.
Юқоридаги тамойилларга таянган ҳолда тадқиқотчилар Марказий Осиё минтақасида “Катта ўйин” қайтадан авж олишини таъкидлаб ўтадилар. Улар бу каби фикрларни билдирар эканлар, қатор давлатларнинг геосиёсий жиҳатдан мақсадлари Евросиё қитъасининг марказий қисми ҳисобланмиш Марказий Осиёни ўз таъсир доираларига киритиш бўлса, геоиқтисодий йўналишда эса минтақада мавжуд ресурслар ва транспорт алоқалари устидан назорат ўрнатишга интилишларини айтиб ўтадилар.
Минтақавий хавфсизлик тизимини яратиш кейинги ўн йилликдаги энг муҳим мавзулардан бири бўлиб қолди. Ушбу мавзу нафақат назарий, балки кўпроқ амалий аҳамиятга эга эканлиги халқаро муносабатларда унинг долзарблигини янада кучайтиради. Чунки шўро тизими ҳамда Варшава шартномасининг парчаланиши оқибатида Евроосиё қитъасида кўплаб янги давлатларнинг пайдо бўлиши, ер юзидаги энг улкан қитъада кучларнинг стратегик мувозанатининг қайтадан тақсимланишини тақозо этди. Россия улкан ҳудудини сақлаб қолган бўлсада, қудратли салтанатдан минтақавий даражадаги давлатга айланди ва бугунги кунда ўзининг илгариги қудратини тиклашга уринмоқда.
Хитойнинг нафақат ҳарбий балки иқтисодий қудрати ҳам кескин кучайиб кетди. АҚШнинг Евроосиё қитъаси атрофидаги таъсир доираси йилдан-йилга кенгайиб борди. Нафақат қитъада, балки бутун ер юзида стратегик мувозанатнинг қайтадан ўрнатилиши бир неча йилларга ҳатто бир неча ўн йилликларга чўзилиши мумкин. Бу жараёнда Кавказ ёки Марказий Осиё каби минтақалар у ёки бу куч ёки кучлар бирлигининг гравитацион майдони доирасига тортилиб бориши табиий. Марказий Осиё минтақаси ҳам турли кучлар билан жадал геосиёсий таъсирлашувга киради ва ўз ўзидан у ёки бу қудрат атрофида ягона географик ва сиёсий бирлик шаклида ёки алоҳида алоҳида ҳолда бирлашади. Акс ҳолда Марказий Осиё республикалари ўзаро бирлашган ҳолда алоҳида сиёсий ва иқтисодий кудрат барпо этишлари керак бўлади. Бунинг учун эса аввало минтақавий хавсизлик тизимини барпо этиш талаб этилади.
Марказий Осиёнинг геосиёсий аҳамияти ва унинг хавфсизлиги тўғрисида ҳам даставвал исмлари қайд этилган хорижлик мутахассислар ва геосиёсатчилар атрофлича фикр билдиришган. Чунки Марказий Осиё қитъадаги энг йирик кучлар, жумладан Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Эроннинг ўртасида жойлашганлиги туфайли унинг турли манфаатлар тугунида эканлигини бирдиради. Минтақавий хавфсизлик тўғрисидаги ҳар қандай тадқиқот айнан геосиёсий нуқтаи-назардан қўлга олиниши, минтақанинг турли геосиёсий кучлар ҳамда марказлар ўртасида жойлашганлигидан келиб чиқилиши керак бўлади. Бунинг учун эса аввало геосиёсий фаннинг туб моҳиятини англаш ҳамда минтақавий хавфсизлик тизимини шу фанга тегишли қоидалар асосида қуриш мақсадга мувофиқдир.
11-савол:Ўзбекистон ташқи сиёсати қандай приципларга асосланади?
11-жавоб: Қуйидаги асосий принциплар Ўзбекистоннинг ташқи
сиёсатига, уни амалга ошириш йўлларини белгилашга негиз қилиб олинган:
Биринчиси. Ўзининг миллий-давлат манфаатлари устун бўлгани ҳолда
ўзаро манфаатларни ҳар томонлама ҳисобга олиш. Бизнинг мустақил
давлатимиз бирон-бир буюк давлатнинг таъсир доирасига тушиб қолиш ниятида
эмас. Ўзбекистон яна кимгадир бўйсуниш учун мустақил бўлгани йўқ.
Иккинчиси. Республика одамлар ва давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда
умумбашарий қадриятларни устун қўйиб, халқаро майдонда
тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш учун, можароларни тинч йўл билан ҳал
этиш учун курашади. Ўзбекистон ядросиз минтақа бўлиб қолади,
тажовузкор ҳарбий блоклар ва уюшмаларга кириш нияти йўқ.
Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги, ҳужум қилмаслик
ҳақидаги, низоли масалаларни ҳал этишда куч ишлатишдан ва куч
ишлатиш билан таҳдид қилишдан воз кечиш тўғрисидаги Халқаро
ҳужжатларни тан олади ва уларга оғишмай риоя қилади.
Учинчиси. Республиканинг ташқи сиёсати тенг ҳуқуқлилик
ва ўзаро манфаатдорлик, бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидалари
асосида қурилади. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида, бутун ташқи
сиёсатда ҳам бизнинг шиоримиз - тенглар орасида тенг бўлиш, "катта оға"нинг
қош-қовоғига қараб иш тутишдан узил-кесил ва
абадул-абад халос бўлишдир.
Тўртинчиси. Мафкуравий қарашлардан қатъи назар ташқи
сиёсатда очиқ-ойдинлик принципини рўёбга чиқаришга ва барча
тинчликсевар давлатлар билан кенг ташқи алоқаларни ўрнатишга
интилади.
Бешинчиси. Ўзининг миллий-ҳуқуқий тизимини вужудга
келтираётган ёш мустақил Ўзбекистон ички миллий қонунларидан халқаро
ҳуқуқ нормаларининг устуворлигини тан олади. Бизнинг мустақил
давлатимиз ўз қиёфасини йўқотмай, жаҳон ҳамжамиятига
кирар экан, халқаро талабларга риоя қилишга тайёрдир.
Олтинчиси. Ўзбекистон тўла ишонч принциплари асосида ҳам икки
томонлама, ҳам кўп томонлама ташқи алоқаларни ўрнатиш ва
ривожлантириш учун, халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни чуқурлаштириш
учун ҳаракат қилади.
Ўзбекистон ўзининг ташқи сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга
оширишда юқорида айтиб ўтилган принципларга қатъий риоя қилади,
уларни бойитиб ва кенгайтириб бориб, ташқи сиёсий ҳамда ташқи
иқтисодий фаолиятнинг асосий йўналишларини қатъият ва изчиллик
билан турмушга татбиқ этади.
12-савол: Геосиёсий телеологиянинг моҳияти нималарда намоён бўлади?
12-жавоб: Тарихни геосиёсий нуқтаи-назардан таҳлил этиш Сув ва қуруқлик ўртасидаги қарама-қаршиликнинг умумбашарий миқёсда ёйилиши пайтигача давом этади ва шу ерда тўхтайди. Лекин, шунга қарамасдан, дуализмни ифода этган тизимлардан бирининг ғалабасидан сўнг рўй бериши мумкин воқеалар ривожини назарий жиҳатдан бир нечта кўринишда ажратиб кўрсатиш мумкин.
1-кўриниш. Талассократиянинг ғалабаси теллурократия цивилизациясини бутунлай йўқ қилади. Сайёрада бирёқлама либерал-демократик тартиб ўрнатилади. Талассократиянинг моҳияти мутлақлашган ҳолда инсон ҳаётини Ташкил этувчи ягона тизимга айланади. Ушбу тизим икки хил устунликка эга. Биринчидан, у мантиқий жиҳатдан зиддиятлардан холи бўлиб унда геосиёсий тарихнинг (умуман) бир тарафлама оқимининг қонуниятли тарзда якун топишини, яъни қуруқликнинг тўлиқ ҳукмронлиги (анъанавий давр)дан Денгизнинг тўлиқ ҳукмронлигига (ҳозирги давр) ўтиш жараёнини кузатиш мумкин; иккинчидан эса айнан ана шу жараён амалда рўй бермоқда.
2-кўриниш. Талассократиянинг ғалабаси икки цивилизация қарама-қаршилигига якун ясайди, аммо ўз моделини бутун дунёга тарқатмайди, фақатгина геосиёсат муаммосини бекор қилган ҳолда геосиёсий тарихни тугатади, холос. Гўё постиндустриал жамиятлар назариялари бундай жамиятда мумтоз сиёсий иқтисодиёт (ва марксизм) асосий зиддиятлари йўқ эканлигини исбот қилгани каби, баъзи мондиалистик назариялар яқин келажакда дунёда қуруқлик ва Денгизнинг ўзаро қарама-қаршилиги умуман бўлмайди, дея таъкидламоқдалар. Бу ҳам “тарихнинг интиҳоси”, лекин воқеаларнинг бундан кейинги ривожи биринчи вариантдаги каби қатъий таҳлилга бўйсунмайди.
Бу икки таҳлил теллурократиянинг мағлубиятини аллақачон амалга ошган ва қайтариб бўлмайдиган факт деб ҳисоблашади. қолган иккита вариант эса бунга ўзгача ёндошади.
3-кўриниш. Теллурократиянинг мағлубияти вақтинчалик ҳодиса. Евросиё янгича шаклда ўзининг минтақавий вазифасини бажаришга киришади. Бу ҳолатда минтақавий кучларни фалокатга олиб келган геосиёсий омиллар эътиборга олинади (янги минтақавий блок жануб ҳамда ғарбда ўзининг денгиз чегараларига эга бўлади, яъни “Евросиё учун Монро доктрина”си амалга ошади). Бундай ҳолатда дунё бошқа даража ва моҳиятдаги икки қутбли ҳолатга қайдати.
4-кўриниш. (аввалги кўринишнинг ривожланиши). Ушбу янги қарама-қаршиликда теллурократия ғалаба қозонади. У ўзининг цивилизацион моделини бутун дунёга тарқатиб “тарихни ўз ҳоҳишига мос равишда якунлашга” интилади. Бутун дунё қуруқликка айланади ва ҳамма жойда идеократия ҳукмронлик қилади. “Дунё инқилоби” ҳамда Учинчи Рейхнинг сайёравий ҳукмронлиги ғоялари тарихнинг шу шаклда интиҳо топишига сабабчи бўлган.
Ҳозирги пайтда тарихий жараёнларнинг ривожида субъектив ва рационал омиллар муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги туфайли юқорида ифодаланган 4 кўриниш геосиёсий жараёнларнинг у ёки бу тарзда ривожланишини ифода этган воқеликдан йироқ изоҳ эмас, балки минтақалар миқёсда олиб бориладиган фаолиятни бошқариши мумкин бўлган фаол геосиёсий позиция деб қаралиши лозим. Лекин, мазкур ҳолатда геосиёсат ҳеч қандай детерминистик мисол таклиф қила олмайди. Бу ерда гап амалга оширилиши бир қанча омилларга боғлиқ бўлган ва геосиёсий таҳлил доирасига сиғмайдиган имкониятларни санаб ўтишдан иборат.
13-савол: Rimland ва унинг моҳияти нимадан иборат?
13-жавоб: Rimland гоҳ талассократиянинг, гоҳ теллурократиянинг бир қисми бўлиши мумкин бўлган таркибий макондир. Бу жуда ҳам мураккаб ва шу билан бирга маданий жиҳатдан бой минтақа ҳисобланади. Денгиз муҳити ҳамда сувнинг таъсири натижасида “қирғоқ ҳудуди”да доимо фаол ва динамик тараққиёт кузатилади. Rimland бир томондан Орол ва Кема тарафига, бошқа томондан эса Империя ва Уй тарафга ўтади.
Rimland икки хил кучнинг тўқнашуви рўй берадиган қандайдир оралиқ ёки ўткинчи муҳит эмас. У мустақил мантиққа эга бўлган, шунингдек ҳам талассократия, ҳам теллурократияга юқори даражада таъсир ўтказиб турувчи мураккаб воқелик ҳисобланади. У тарихнинг объекти эмас, балки унинг фаол субъектидир. Талассократия ва теллурократиянинг rimland учун кураши бу оддий стратегик мавқени қўлга киритишга қаратилмаган. Rimland ўзигагина хос тақдир ҳамда тарихий иродага эга бўлсада, фақат уни фаннинг асоси бўлган геосиёсий дуализмдан холи ҳолда ҳал қилиб бўлмайди. Rimland маълум миқдорда танлаш эркинлигига эга, аммо бу эркинлик фақат таркибий хусусиятга эга, аниқроғи у албатта талассократия ва теллурократиядан бирини танлаши керак, учинчи йўл унга берилмаган.
Ана шу хусусиятга боғлиқ ҳолда “ички ярим ой” аксари ҳолларда инсоният цивилизацияси тарқалган ҳудуд деган хулосага бориб тақалади. Минтақа ичкарисида консерватизм, унинг ташқи қисмида эса ҳаракатчан тартибсизлик таҳдиди ҳукмрон. “қирғоқ ҳудудлари” ўзларининг жойлашуви нуқтаи-назаридан жуғрофиядан келиб чиқувчи муаммоларни бартараф этишга мажбурдирлар. Rimland чегаравий ҳудуд, чизиқ ёки бошқача айтганда чегаравий йўлакдир. Айни пайтда у ҳақиқий чегара ҳисобланади. Бундай уйғунлик чегара тушунчасини геосиёсий нуқтаи-назардан таърифлашда белгиловчи рол ўйнайди. Давлатлар ўртасидаги чегаралардан фарқли ўлароқ, геосиёсат бу атамани бошқача, яъни дастлабки андозага асосланган ҳолда тушунтиради. Барча чегаралар учун умумий нусха ва пойдевор бўлган тарихий-жуғрофий ҳамда маданий тушунча - rimland ушбу андозанинг негизини ташкил этади.
14-савол: Геополитика қайси фанлар билан умумий алоқадорликда ривожланади?
14-жавоб: Геосиёсий қонунлар сиёсий тарих, дипломатия тарихи ҳамда стратегик режалаштиришни таҳлил этишда жуда қулай. Ушбу фан социология, сиёсатшунослик, этнология, ҳарбий стратегия, дипломатия, дин тарихи ва ҳакозо кўпгина фанлар билан кесишув нуқтасига эга. Билвосита бўлсада ушбу фаннинг кўпгина ҳолларда иқтисодиёт билан ҳам чамбарчас боғлиқлиги яққол кўзга ташланади, шундан келиб чиққан ҳолда баъзи геосиёсатчилар ҳатто геоиқтисодиёт номли янги фанни таъсис этишни таклиф этганлар. Ҳар ҳолда геосиёсий услубнинг айрим жиҳатларида иқтисодий воқеликка мурожаат қилиш зарурдир.
Ҳозирги пайтда турли фанларнинг синтезлашиши, қўшилиши, фанлараро янги умумий фанлар (макрофанлар) ва серқирра андозалар тузилиши жараёнида геосиёсат ҳам назарий тадқиқотлар учун ҳам сайёра миқёсида ёки маълум бир давлат ёки давлатлар ҳамжамияти миқёсидаги мураккаб цивилизацион жараёнларни бошқаришда амалий жиҳатдан ўз ўрни ва аҳамиятига эга бўлиб бормоқда. Бу келажак фани бўлиб, унинг асослари нафақат махсус ўқув юртлари ва академияларда, балки оддий мактабларда ҳам ўқитилади.
Геосиёсий таҳлил орқали давлатлар ва халқлар тарихий тараққиётининг бутун бир даврларини осонгина тушуниш мумкин. Бугунги даврга хос бўлган ахборот майдонининг кенгайишида бундай оддий ва яққол редукцион услубнинг пайдо бўлиши муқаррардир, акс ҳолда инсон хилма-хил ва кўпқиррали билимларнинг тартибсиз оқимида ўзини батамом йўқотиб қўйиши мумкин. Геосиёсатнинг илмий мажмуа эканлиги масаласида баҳс юритишда бебаҳо мавзудир. Унинг таркиби шундайки, айнан бугунги мактаб тараққиётининг янги босқичида асосий фан бўлиб қолиши мумкин.
15-савол: Фридрих Ратцельнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида нималарни биласиз?
15-жавоб: Ўз асарларида геосиёсат атамасини ишлатган бўлмаса ҳам, Фридрих Ратцелни (1844-1904) геосиёсатнинг «отаси» деб ҳисоблаш мумкин. У «сиёсий география» ҳақида ёзган ва «Politisch Geographie» (Сиёсий география) номли асосий асари 1897 йилда нашр қилинган.
Ратцель Карлсруедаги Политехника Университетини тамомлаган. У бу олийгоҳда геология, палеонтология, зоология курсларини тинглайди. Ўқишини Хайдельбергда тамомлаган Ратцель, шу ерда («экология» атамасини илк бор қўллаган) Эрнст Гекел исмли профессорга шогирдлик қилади. Ратцелнинг тадрижийлик ва дарвинчиликка асосланган дунёқарашида табиатшунослик илмига қизиқиш яққол ифодаланган эди.
Ратцель кўнгиллилар қаторида 1870 йилдаги (1870 йилдаги Франция-Пруссия) урушда қатнашади ва довюраклиги учун «Темир хоч» унвонига сазовор бўлади. Сиёсат соҳасида у аста-секин ўта миллатчи сифатида етишиб боради, 1840 йилда Карл Петерс томонидан Ташкил этилган «Панолмон лига»си номли миллатчи Ташкилотга аъзо бўлиб киради. У Европа ва Америка бўйлаб кўп саёҳат қилади ҳамда ўзининг илмий салоҳиятини этнология соҳасида олиб борган тадқиқотлари билан бойитади. Бир неча йил Мюнхень техника институтида географиядан дарс берган Ратцель 1886 йилга келиб Лейпцигдаги худди шу номли кафедрада илмий фаолиятини давом эттиради. У 1876 йилда Хитойга эммиграция» мавзусидаги диссертациясини ҳимоя қилади, 1882 йилда эса Штутгардда унинг «Антропогеография» номли асосий асари босилиб чиқади. Ратцел бу асарда халқлар тадрижи ҳамда демографиянинг географик омиллар билан боғлиқлиги, ҳудуд рельефининг маҳаллий халқ маданий ва сиёсий тараққиётига таъсири каби ўзининг асосий ғояларини шакллантирган. Аммо «Сиёсий география» Ратцельнинг энг асосий асаридир.
16-савол: Фридрих Ратцельнинг давлатлар тўғрисидаги қарашларини тушунтиринг?
16-жавоб: Ратцель «Сиёсий география» асарида ҳудуд (жой, замин)нинг бирламчи ҳамда ўзгармас омил эканлиги ва халқларнинг манфаати унинг атрофида айланишини кўрсатиб беришга ҳаракат қилади. Ҳудуд ва замин тарихий тараққиётни олдиндан белгилаб беради. Бундан эса тадрижий мазмундаги қуйидаги хулоса келиб чиқади: «давлат тирик», лекин «заминда илдиз отган тана (борлиқ) ҳисобланади». Давлат ҳудудий рельеф, ўлчам ҳамда уларнинг халқ томонидан англанишидан Ташкил топади. Шундай қилиб Давлат категориясида ҳудуднинг объектив географик белгилари ва уларни умуммиллий миқёсда субьектив жиҳатдан англаниши сиёсатда ифодаланган ҳолда акс этади. Ратцел миллатнинг географик, демографик ва этномаданий хусусиятларини энг мукаммал тарзда ўзида уйғунлаштира олган давлатни «меъёрдаги давлат» деб ҳисоблайди.
У шундай деб ёзади: «Давлатлар ўз тараққиётининг барча босқичларида зарурий тарзда ўз тупроқлари билан алоқасини сақлаб қолувчи (борлиқ) тана сифатида қаралади ва шу туфайли улар географик нуқтаи-назардан ўрганилиши зарур. Этнография ва тарих давлатнинг ҳудудий негизда тараққий топишини, у билан яқинлашиши, бирикиши ва ундан қувват олишини кўрсатмоқда. Шундай қилиб, давлат макондан бошқариладиган ва жонланадиган ҳудудий борлиқ экан, уни тасвирлаш, таққослаш ва ўлчаш географиянинг вазифасидир. Давлат Ҳаёт босқини натижасида рўй берадиган ҳодисаларнинг энг юқори нуқтасига айланган ҳолда, ушбу ҳодисаларга сингиб кетади».
Бундай «органистик» ёндашув, давлатнинг ҳудудий жиҳатдан кенгайиши Ратцел томонидан худди тирик жонзотнинг ривожланиши сингари тириклик жараёни сифатида қабулланаётганлигини кўрсатмоқда. Ратцелнинг «органистик» ёндашуви макон (Raum)нинг ўзига нисбатан муносабатда ҳам кўриниб туради. Ушбу «макон» миқдорий хусусиятга эга бўлган моддий категориядан «ҳаётий сфера», «ҳаётий макон» (Lebensraum) тарзидаги янги сифат даражасига кўтарилади ва қандайдир «геебиомуҳит»га айланади. Бундан Ратцелнинг «маконий мазмун» (Raumsinn) ва «ҳаётий қувват» (lebensenergie) каби, бошқа иккита муҳим атамаси келиб чиқади. Бир-бирига яқин ушбу атамалар халқлар ҳамда географик тизимларга хос муҳим хусусиятни англатади ва, ўз навбатида, халқлар ва давлатлар тарихидаги сиёсий аҳамиятини олдиндан белгилаб беради.
Ушбу тезисларнинг барчаси геосиёсатнинг асосий тамойиллари ҳисобланади ва кейинги пайтларда Ратцелнинг издошлари уларни айнан шу тарзда ривожлантирганлар. Бундан ташқари давлатга нисбатан «заминда илдиз отган ҳудудий асосдаги тирик тана» сифатида муносабатда булиш геосиёсий услубнинг бош ғояси ҳамда ўқ илдизи ҳисобланади.
Бундай ёндашув фақатгина инсоният оламига тегишли ҳодисаларнигина эмас, балки унга тегишли бўлмаган соҳалардаги ҳодисаларнинг ҳам бутун мажмуасини таҳлилий тадқиқ қилишга йўналгандир. Макон табиат, атроф-муҳитнинг ёрқин ифодаси бўлиб шу ҳудуддаги элат ҳаётини узлуксиз таъминлайдиган тирик борлиқ сифатида қаралади.
Бу маънода Ратцель, Фердинанд Тенниc исмли олим энг ёрқин вакили бўлган немис «органистик» социология мактабининг бевосита вориси ҳисобланади.
Raum – заминнинг сиёсий тузилиши.
Ратцельнинг миллат ва ҳудуд муносабатлари тўғрисидаги қарашлари «Сиёсий география»дан олинган қуйидаги парчада ўз аксини топган: «Давлат тирик тана сингари ер юзасининг маълум қисмига боғлиқ ҳолда шаклланади ва унинг моҳияти замин (ер) ва халқ хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ривожланади. Ўлчов, жойлашув ҳамда чегаралар энг муҳим хусусиятлар ҳисобланади. Тупроқ ва ўсимликлар тури, суғориш тизими ва ниҳоят ер юзасидаги бошқа унсурлар, даставвал, яқин атрофдаги денгизлар ҳамда бир қарашда ҳеч қандай сиёсий аҳамият касб этмайдиган аҳолисиз ҳудудлар билан муносабатлар кейинчи ўринларда туради. Ушбу хусусиятларнинг барчасини ифода этувчи мажмуа мамлакат (das Land)ни Ташкил этади. Бироқ «бизнинг мамлакат» ҳақида гап кетганда, унга инсон тарафидан яратилган барча неъматлар ҳамда шу замин билан боғлиқ барча тарихий хотиралар ҳам қўшилади.
Давлат турғун заминдаги халқлар ҳаётини ифодаланганлиги учунгина эмас, балки бу икки омил бир биринчи ўзаро мустаҳкамлаб, бир-бирини тўлдириб, бир-бирисиз тасаввур этиб бўлмайдиган қандайдир бутунликка айланганлиги учун тана ҳисобланади. Давлатни боқа олмайдиган, инсон қадами етмайдиган ҳудудлар бу буғ остидаги тарихий майдондир. Ўзлаштирилган, айниқса табиий чегаралар билан ўралган ҳудудлар эса аксинча, давлатнинг тараққиётини таъминлайди. Агар халқ ўз ҳуҳудида ўзини табиий ҳис қилса, шу заминдан келиб чиқадиган ва унга қайтиб сингиб кетадиган бир хил хусусиятларни такрорлайверади».
17-савол: Ратцельнинг «Давлатнинг ҳудудий ўсиши тўғрисида қонун» китобида тадқиқ қилган истило қонунларини кўрсатиб беринг?
17-жавоб: Давлатга нисбатан тирик тана сифатида муносабатда бўлиш «чегараларнинг бузилмаслиги» қоидасидан воз кечишни талаб этар эди. Давлат тирик мавжудот сингари туғилади, ўсади ва вафот этади. Бундан келиб чиққан ҳолда, давлатнинг ҳудудий кенгайиши ва торайиши табиий жараён ҳисобланиб унинг ички ҳаётий цикли билан боғлиқ. Ратцель ўзининг «Давлатнинг ҳудудий ўсиши тўғрисида қонун» китобида истилонинг 7 қонунини кўрсатиб беради:
· Давлатнинг ҳудудий жиҳатдан кенгайиши шу ҳудуд маданиятининг ривожланиши билан кенгаяди.
· Давлатнинг ҳудудий кенгайиши турли соҳаларда, хусусан мафкура, ишлаб чиқариш, тижорат фаолияти каби йўналишларда «тортишувчи нурланиш», прозелитизм каби кўринишлар билан баробар рўй беради.
· Давлат ҳам муҳим ҳисобланган сиёсий бирликларни қамраб олиб кенгаяди.
· Чегара давлат атрофида жойлашган аъзо (тана аъзоси сифатида тушунилган).
· Давлат ўзининг ҳудудий истилосини амалга ошириб унинг тараққиёти учун муҳим ҳисобланган минтақаларни, жумладан қирғоқдаги ерлар, дарё ҳавзалари, водий ва барча бой ҳудудларни эгаллашга ҳаракат қилади.
· Истилонинг бошланғич импульси албатта ташқаридан рўй беради, негаки давлатнинг ҳудудий жиҳатдан кенгайишига албатта паст цивилизация томонидан туртки берилади.
· Нисбатан заиф миллатларнинг кучлилар билан чатишиш ёки қўшилиб кетишга бўлган умумий тенденция катта-катта ҳудудларни ҳаракатга келтириб, ўз-ўзини озиқлантирган ҳолда янада кенгайишига мажбур қилади.
Табиийки, кўпгина танқидчилар Ратцелни «Империалистларга катехезис» ёзишда айблади. Шу билан бирга Ратцель гарчи айрим миллатчиликка хос қарашларини яширмаган бўлсада, немис империализмини ҳар қандай йўлар билан бўлсада оқлашга ҳаракат қилмаган. Унинг учун энг муҳими давлатлар ва халқлар тарихини ҳудудга нисбатан муносабати билан айни маънода англашга имкон яратадиган концептуал қурилма яратиш эди. Амалда эса у Германия доҳийларида «Raumsinn» (макон туйғуси)ни уйғотишга иитилган, чунки кўпгина раҳбарлар учун қуруқ академик фаннинг географик кўрсаткичлари фақатгина мавҳумликни англатган.
18-савол: Ратцельнинг “Weltmacht” геосиёсий концепциясининг моҳияти нимадан иборат?
18-жавоб: Weltmacht – дунёнинг энг қудратли давлати ва денгиз омили.
Шимолий Американи яхши ўрганганлиги Ратцелга жиддий таъсир кўрсатган, ҳатто «Шимолий америка шаҳарлари ва цивилизациялари харитаси» (1874) ҳамда «Шимолий Америка қўшма Штатлари» (1878, 1880) номли икки асарини шу минтақага бағишлаган. У америкаликларда «макон туйғуси» юқори даража ривожланганлигини таъкидлаб, елкасида Европа тарихининг «сиёсий-географик» тажрибаси бўлган америкаликлар олдида «бўш» ҳудудларни ўзлаштириш вазифаси қўйилган эди деган хулосага келади. Шундан келиб чиқиб, Эски Дунё аста-секин ва мушоҳадавий тарзда етиб келган нарсани америкаликлар онгли равишда амалга оширдилар. Ратцелда биз биринчи бўлиб, бошқа муҳим геосиёсий концепция - «дунё миқёсидаги қудратли давлат» (Weltmacht) тушунчасини учратамиз. Ратцелнинг таъкидлашича, кўпгина йирик давлатлар тараққиётида имкон қадар кўрпоқ ҳудудларни истило қилишга интилиш тенденцияси кузатилади, бу интилиш аста-секинлик билан сайёравий миқёсга чиқади.
Демак, географик тараққиёт эртами кеч ўзининг минтақавий даражасига кўтарилиши керак. Минтақавий ҳудудларни сиёсий ва стратегик жиҳатдан бирлаштиришнинг Америка тажрибасидан олинган ушбу тамойилни Германияга нисбатан қўллаган Ратцел унинг минтақавий давлат бўлиши мумкинлигини башорат қилади. Ратцель геосиёсатдаги энг муҳим мавзулардан яна бири - цивилизация ривожида денгизнинг аҳамиятини ҳам ёритиб беради. Ўзининг «Денгиз – халқлар қудратининг манбаи» (1900) китобида ҳар бир кучли давлат ўзининг ҳарбий–денгиз кучларини алоҳида ривожлантириши муҳимлигини, бу нарсани тўлақонли истилонинг сайёравий қамрови талаб қилишини таъкидлайди Баъзи бир давлатлар (Англия, Испания, Голландия) денгизчиликни тўсатдан амалга оширган бўлсалар, қуруқликдаги давлатлар (Ратцель табиийки Германияни назарда тутган) онгли равишда ривожлантиришлари керак. Бу эса «дунё миқёсидаги давлат» (Wеlmacht) мавқеига яқинлашишнинг зарурий шарти ҳисобланади.
Денгиз ва «дунё миқёсидаги давлат» мавзулари Ратцелда бир бири билан боғланиб ўрганилади, кейинги геосиёсатчилар (Мэхэн, Макиндер, Хаусхофер ва айниқса Шмитт)да бу мавзу тартибга келади ва такомиллашади.
Ратцел асарлари барча геосиёсий тадқиқотларга зарурий пойдевор ҳисобланади. Унинг асарларида геосиёсий фаннинг асосида ётувчи барча асосий тезислари қисқача шаклда мавжуд. Швед олими Челлен ва немис Хаусхоферлар ўз мажмуаларини яратишда Ратцел асарларига таянганлар. Ратцел ғояларини француз олими Видаль де ля Бляш, инглиз Макиндер, америкалик Мэхэн ва рус евроосиёчилари (П. Савицкий, Л.Гумилёв ва бошқалар) ўрганганлар. Шуни ҳисобга олиш керакки, Ратцелнинг сиёсий иштиёқи тасодифий эмас. Унда ҳоҳ демократик (англосаксон геосиёсатилари Макиндер, Мэхен), ҳоҳ «идеократик» (Хаусхофер, Шмитт, евроосиёчилар) шаклда ифодаланган бўлсин деярли барча геосиёсатчиларда яққол ифодаланган миллий руҳ сезилиб турарди.
19-савол: Рудольф Челленнинг геосиёсий қарашларини тушунтириб беринг?
19-жавоб: «Геосиёсат» тушунчаси илк бор швед олими Рудольф Челлен (1864-1922) томонидан қўлланилганлиги маълум. Челлен Гётеборг ва Уппсала университетларида тарих ва сиёсий фанлар бўйича профессор лавозимида ишлаган. Бундан ташқари, у германофил йўналишдан фарқли ўлароқ, мамлакат парламенти аъзоси бўлиб, сиёсий фаолиат олиб борган. Челлен профессионал географ бўлмаган ва у геосиёсатни (ўзининг устози деб билган) Ратцел асарларига асосланиб сиёсатшуносликнинг бир бўлими сифатида ўрганган. Челлен геосиёсатни қуйидагига таърифлайди: «Геосиёсат – маконда ифодаланган географик тана сифатидаги давлат тўғрисидаги фандир. «Геосиёсат»дан ташқари, Челлен сиёсий фанларнинг асосий қисмларини Ташкил этиши керак бўлган тўртта оралиқ фанни таклиф қилади:
Экосиёсат («давлатни иқтисодий куч сифатда ўрганиш»)
Демосиёсат («давлатни халқлар тамонидан берилган динамик импулсларни талқин килиш: Ратцельнинг «Антропогеография»сининг қиёси).
Социосиёсат («давлатнинг ижтимоий жиҳатини ўрганиш»).
Кратосиёсат («бошқарув шакли ва ҳокимиятнинг ҳуқуқ ва ижтимоий-иқтисодий муаммолар билан ўзаро муносабатда ўрганиш»).
Челлен томонидан айни даражада ривожлантирилган бўлсада ушбу фанларнинг барчаси ҳам геосиёсатдек ўз йўли ва мавқеига эга бўла олмади. Геосиёсат атамаси бўлса турли соҳа ва муҳитларда ўзининг барқарор ўрнига эга бўлди.
Давлат ҳаёт тарзи сифатида ва Германиянинг манфаатлари.
Челлен ўзининг асосий асари бўлган «Давлат ҳаёт тарзи сифатида» (1916)(7) китобида Ратцел асарларидаги асосларни ривожлантирди Челлен ҳам Ратцелдек давлат ва жамиятга механик ёндашишни рад этувчи немис «органицизм»ининг издоши деб ҳисоблаган. Тадқиқот предметларини «жонсиз объект» ҳамда «инсон субъектлари» («фон» ва «арбоб») га ажратишни қатъий рад этиш кўпгина геосиёсатчиларнинг ўзига хос белгиси ҳисобланади. Бу фикрнинг исботи сифатида Челленнинг асосий (Давлат ҳаёт тарзи сифатида) асари номини айтиб ўтиш кифоя.
Челлен Ратцелнинг геосиёсий тамойилларини ўзи яшаган даврда Европадаги аниқ тарихий вазиятга қўллаган ҳолда ривожлантирди. У Ратцельнинг «минтақавий давлат» тўғрисидаги ғояларини Германияга нисбатан қўллаган ҳолда мантиқий интиҳосига етказди. Бу билан у Германия Европанинг ўқ илдизи эга бўлган тез ривожланувчи ҳудуд, шу туфайли бошқа давлатларни ўз атрофида жойлаштириш унинг вазифаси эканлигини кўрсатиб берди. Челлен 1-чи жаҳон урушини («ўқ мамлакат») Германиянинг тез ҳаракатланувчи истилоси ва унга қарши ҳаракат қилувчи теваракдаги Европа (ва Европадан ташқаридаги) давлатлари (Антанта) ўртасида келиб чиққан табиий геосиёсий низо дея талқин этди.
Геосиёсий тараққиётда Франциянинг кучсизланиши билан Германиянинг кучайиб бориши ўртасидаги фарқ ўша пайтда минтақадаги асосий кучлар нисбатини белгилаб берди. Шундан келиб чиққан ҳолда, унинг фикрига кўра гарчи I жаҳон урушида вақтинчалик мағлубиятига учраган бўлсада Германияни геосиёсий нуқтаи-назардан Европа билан тенглаштириш зарур ва муқаррардир.
Челлен Ратцель кўзлаган Германиянинг манфаатлари (Европа манфаатлари) Ғарбий Европа давлатлари (Франция ва Англия) манфаатларига зиддир, деган геосиёсий қоидани мустаҳкамлайди. Аммо Германия «ёш» давлат, немислар эса «ёш халқ», «Ўрта Европада жойлашган»ларидан ҳаволанган «ёш немислар» «кекса халқлар» бўлган французлар ва инглизлар назоратидаги ҳудудлар ҳисобига сайёравий миқёсдаги минтақавий давлат бўлишга интилмоқлари лозим. Челлен бу тўхтамда геосиёсий қарама-қаршиликнинг ғоявий жиҳатини иккиламчи деб ҳисоблайди.
20-савол: Фридрих Науманннинг «Ўрта Европа» назарияси мазмунини тушунтириб беринг?
20-жавоб: Фридрих Науман ўзининг «Mitteleuropa» «Ўрта Европа» (1915) китобида Рудольф Челлен концепциясига ўхшаш геосиёсий башорат қилган. Унинг фикрига кўра, Англия (мустамлакалари ҳам), АҚШ, Россия каби уюшган геосиёсий тузилмалар билан рақобатда мағлуб бўлмаслик учун Марказий Европада яшовчи халқлар ўзаро бирлашишлари ва сиёсий-иқтисодий асосда янгича макон Ташкил этишлари лозим. Албатта немислар бу маконнинг асосий ўқи бўладилар.
Mitteleuropa соф «пангерман» лойиҳаларидан фарқли ўлароқ миллий эмас, балки географик тақдирнинг умумийлигига асосланган асл маънодаи геосиёсий тушунча эди. Науман лойиҳаси бўлса Германия, Австрия ҳамда Дунайбўйи давлатлари, узоқ истиқболда эса Францияни бирлаштиришни назарда тутарди. Мазкур геосиёсий дастур ўша пайтда мавжуд бўлган айрим маданий қоидалар билан ҳам тасдиқланган. Жумладан, Германиянинг ўзи органицистик тузилма сифатида «Mittellage», «ўрта ҳолат» деган маънавий тушунча билан умумлаштирила бошланди. Бу ғояни 1818 йилда Арндт қуйидагича ифодалаган эди: «Тангри бизни Европанинг марказида жойлаштирди, биз (немислар) дунёнинг ўзимиз яшаётган қисмидаги юрагидирмиз».
21-савол: Хэлфорд Макиндернинг геосиёсий қарашларини тушунтириб беринг?
21-жавоб: Сэр Хэлфорд Дж. Макиндер (1861-1947) геосиёсатчилар орасидаги энг ёрқин шахсдир. Географиядан олий малумот олгач Лондон Иқтисод Мактаби (олий ўқув юрти) директори этиб тайинлангунга қадар 1887 йилдан бошлаб Оксфорд университетида дарс берган. 1910 йилдан 1922 йилгача умумий палата аъзоси, 1919-1920 йиллар орасида эса Британиянинг Жанубий Русиядаги мухтор вакили бўлган.
Макиндер халқаро муносабатлар йўналишига жиддий таъсир этиш кучига эга бўлган ва шу туфайли Англия сиёсатида олий мартабага эришган, шунингдек дунё сиёсий тарихини талқин этишда энг дадил ва инқилобий мажмуа яратган машҳур шахсдир.
Фан сифатида геосиёсатга хос бўлган жумбоқ Макиндернинг илмий қарашлари мисолида яққол кўзга ташланади. Макиндернинг нафақат сиёсат оламида, балки илмий доиралардаги юқори мавқеига қарамасдан, унинг ғоялари илмий ҳамжамият томонидан қабул қилинмаган. У дунё сиёсий ва географик тарихини ўзига хос талқин қилиш асосида Англиянинг халқаро масалалар бўйича стратегиясини ишлаб чиқишда деярли ярим аср мобайнида фаол ҳамда муваффақиятли иштирок этади, шунга қарамасдан танқидий руҳдаги олимлар геосиёсатнинг фан сифатидаги самараси ва қадр-қимматини тан олмайдилар.
Тарихнинг географик ўқи.
1904 йилда «Географик мажалла»да нашр этилган «Тарихнинг географик ўқи» номли маъруза Макиндернинг дастлабки ва энг ёрқин чиқиши бўлган эди. Макиндер бу мақолада кейинги барча асарларида ҳам ривожлантирилган география ва тарихга оид қарашларини акс этттиради. Макиндернинг ушбу мақоласи мазкур фан тарихидаги энг асосий геосиёсий матн сифатида баҳоланиши мумкин, негаки ушбу матнда нафақат «сиёсий география» тараққиётининг барча олдинги йўналишлари умумлаштирилади, балки мазкур фаннинг асосий қонуни ҳам ишлаб чиқилади.
Макиндер фикрича энг қулай географик макон бу ўрталикдаги ҳолат бўлиб, бирор бир минтақанинг марказини эгаллагаш Давлат учун турли жиҳатлардан фойдалидир. Марказийлик ҳолати нисбий тушунча бўлиб турли вазиятларда ўзгариб туриши мумкин. Аммо, сайёравий нуқтаи назардан дунёнинг марказида Евросиё минтақаси, унинг марказида эса «дунёнинг юраги» ёки «heartland» жойлашган. У бутун дунёни назорат қилиш учун энг қулай географик плацдармдир.
Heartland Дунё Ороли (World Island) чегараси доирасида умуммиқёсдаги асосий ҳудуд ҳисобланади. Макиндер Дунё Ороли 3 минтақа - Осиё, Африка, Европадан иборат деб билган. Шундай қилиб, Макиндер марказда тўпланувчи доиралар тизимини қўллаган ҳолда бутун сайёра миқёсидаги ҳудудлар кетма-кетлигини яратди, унинг энг марказида «тарихнинг географик ўқи» ёки «ўқ майдон» (pivot area) жойлашган. Ушбу геосиёсий тушунча географик нуқтаи-назардан Россия билан баробар маънони англатади. Ана шу «ўқ»ни Ташкил этган воқелик «heartland», яъни ернинг юраги деб аталади.
Ундан кейин эса, «ички ёки ташқи яримой (inner of marginal сrestent)» жойлашган. Бу белбоғ Евросиё минтақасиининг қирғоқ ҳудудларига тўғри келади. Макиндернинг фикрига кўра, «ички ярим ой» цивилизация ривожининг анча тезкор қисмини Ташкил этади. Бу эса цивилизацияларнинг денгиз ва дарёлар соҳилларида пайдо бўлганлиги тўғрисидаги «потамик назария» деб аталмиш тарихий қоидага мос келади. Ушбу назария барча геосиёсий қурилмаларнинг муҳим нуқтаси ҳисобланишига эътибор бериш керак. Сув ва қуруқлиқнинг кесишиши давлат ва халқлар тарихида муҳим омил ҳисобланади. Бу мавзу кейинчалик Шмитт ва Спайкмэн томонидан ривожлантирилган бўлсада, унга илк бор геосиёсий шакл берган киши айнан Макиндер ҳисобланади. Бундан кейин янада кенгроқ доира: «ташқи ёки оролий ярим ой» (outer or insular crecent) бошланади. Бу ҳудуд Дунё Ороли (World Island)нинг минтақавий массасига нисбатан (географик ва маданий жиҳатдан) бутунлай ташқарида жойлашган. Макиндер фикрича бутун тарих қуйидаги жараёнлар билан сабаб-оқибат тамойилига асосланган ҳолда кечган. Heartlandнинг марказидан унинг атрофига «қуруқлик босқинчилари» томонидан мунтазам равишда ҳужум бўлиб турган. Бу муғуллар босқини даврида айниқса яққол кўзга ташланган. Бироқ улардан олдин скиф, хунн, аланлар томонидан ҳам худди шундай босқин бўлган. Макиндер фикрига кўра, «тарихнинг географик ўқи»дан келиб чиқадиган цивилизациялар heartlandнинг энг ички ҳудудларидан бошлаб «авторитар», «поғонавий» (иерахиявий), нодемократик», «савдога асосланмаган» каби хусусиятларга эга. Бундай цивилизациялар қадимги дунёда қадимги Рим ёки Доро Спартаси сингари жамиятларда акс этган эди.
Ташқаридан, «орол яримойи» минтақаларидаги «денгиз босқинчилари» ёки «оролликлар» томонидан Дунё Оролига ҳужум қилинади. Улар Евросиёдан ташқаридаги марказлардан келиб чиққан мустамлакачи экспедициялар бўлиб минтақанинг ички сарҳадларидан келувчи кучларни енгиб денгиз ва қуруқлик кучларини тенглаштиришга интиладилар. «Савдо-сотиқ» ва «демократик» сиёсий тизим «ташқи ярим ой» цивилизацияларига хос хусусиятдир. қадимда Афина давлати ёки Карфаген шундай хусусиятлари билан ажралиб турган.
Икки қутбни эгаллаган ушбу цивилизацион–географик мажмуа оралиғида «ички ярим ой» ҳудуди жойлашган, у икки ёқлама бўлганлиги ҳамда доимий равишда бир-бирига зид бўлган маданиятлар таъсирида қолганлиги туфайли анча ҳаракатчан бўлган ва шу сабабли цивилизациянинг энг тараққий топган ҳудудига айланган.
Макиндер фикрича тарих географик ўлароқ минтақавий ўқ атрофида рўй беради. Ушбу тарих айнан «ички ярим ой» ҳудудларида яққолроқ сезилади, айни пайтда «heartland»да «ҳаракатсиз» архаизм, «ташқи ярим ойда» эса қандайдир цивилизациявий тартибсизлик ҳукм суради.
Россиянинг қитъадаги мавқеи.
Макиндер ўз манфаатларини англосаксон орол дунёси, яъни «ташқи ярим ой» ҳудудининг манфаатлари билан тенглаштирган. Бундай вазиятда «дунё ороли» геосиёсий жиҳатдан шундай йўналишга эга бўладики, бунда heartland максимал даражада заифлашади, шунингдек «ташқи ярим ой»нинг «ички ярим ой»га кўрсатадиган таъсири эса имкон қадар кенгайиб боради. Макиндер «тарихнинг географик ўқи»нинг бутун дунё сиёсатидаги стратегик устуворлигини таъкидлаб, муҳим геосиёсий қонунни қуйидагича шакллантирган: «ким Шарқий Европани назорат қилса, heartland’да устунлик қилади; ким heartlandъда устунлик қилса Дунё Оролида устунлик қилади; ким Дунё Оролида устунлик қилса дунёда устунлик қилади.
Сиёсий даражада бу Россиянинг стратегик маънодаги етакчилигини тан олишни англатар эди. Макиндер Тарихнинг географик ўқида: «Германиянинг Европадаги ўрни қандай бўлса Россия бутун дунё миқёсида худди шундай марказий стратегик позицияни эгаллайди. У ҳамма томонга ҳамла қилиши ва айни вақтда ўзи ҳам шимолдан ташқари барча тарафдан хужумга дучор бўлиши мумкин. Ундаги темир йўл имкониятларининг тўла ривожлантириш вақт талаб этадиган ишдир», деб ёзади.
Шундан келиб чиқиб, Макиндер англосаксон геосиёсатининг бош вазифаси «тарихнинг географик ўқи» (Россия) атрофида минтақавий стратегик иттифоқ Ташкил топишига йўл қўймаслик деб ҳисоблаган. Демак, «ташқи ярим ой» кучларининг стратегияси heartlandъдан имкон қадар кўп миқдорда соҳилли ҳудудларни тортиб олиш ва уларни «орол цивилизация»си таъсири остига киритишдан иборат.
«Кучлар мувозанатининг ўқ давлат (Россия) томон ўзгариши, унинг Евросиёнинг атроф ҳудудларини истило қилиши билан баробар рўй бериб, минтақанинг улкан заҳираларидан фойдаланган ҳолда қудратли денгиз флоти яратиш имконини берди: бу вазиятда дунё салтанати даражасига етиш ҳам унчалик узоқ эмас. Бунга Россия Германия билан бирлашган тақдирдагина имкон туғилиши мумкин. Ривожланишнинг бундай таҳдиди Францияни денгиз орти қудратли давлатлари билан иттифоққа киришга мажбур қилади ва Франция, Италия, Миср, Ҳиндистон ва Корея «ўқ ҳудудлар» кучларини барча йўналишлар буйича кесиб қўйиш ва бу билан қудратли ҳарбий флот яратишлари учун барча кучларини тўплашларида уларга халақит бериш мақсадида ташқи қудратли давлатлар флотилиялари тўхтайдиган қирғоқ базаларига айланадилар. (Тарихнинг географик ўқи).
Қизиғи шундаки, Макиндер фақатгина назарий гипотеза яратмади, балки Антантани қўллаб қувватлаш мақсадида тузилган «оқ ҳаракат»ни Ташкил этишда фаол иштирок этди. Макиндер бу ҳаракатни немисларга хайрихох бўлган евросиёчи–шўролар қудратини заифлаштиришга йўналтирилган атлантистча ҳодиса деб ҳисоблар эди. Макиндер Англия ҳукуматидан имкон қадар кўпроқ мадад олишга ҳаракат қилган ҳолда шахсан ўзи «оқ ҳаракат» раҳбарларига маслаҳатлар берган. Макиндер гўё нафақат «Брест сулҳи», балки Риббентроп–Молотов пактини ҳам авлиёларча аввалдан кўра олган эди.
1919 йилда «Демократик идеаллар ва воқелик» китобада шундай ёзган: «Мободо буюк минтақа енгилмас армаданинг асоси бўлиш учун кунлардан бир кун сиёсий жиҳатдан бирлашса денгиз кучларининг аҳволи нима бўлади?
Ярим асрдан сўнг АҚШ ва Шимолий-Атлантика иттифоқининг геосиёсатига айланган англосаксон геосиёсатига Макиндер айнан нима берганлигини англаш мушкул эмас: Евросиё блокини ёки Россия ва Германия ўртасида стратегик иттифоқ тузиш, heartlandънинг геосиёсий жиҳатдан кучайиши ҳамда истилосини амалга оширадиган имкониятларга ҳар қандай усуллар билан бўлсада халақит бериш. XX аср давомида ғарбда кечган узлуксиз русофобия ғоявий эмас, балки кўпроқ геосиёсий характерга эга. Бироқ, у ёки бу кучларнинг цивилизацион тури ва геосиёсий моҳияти ўртасидаги Макиндер кўрсатиб ўтган алоқа ҳисобга олинса, геосиёсий атамалар қулайлик билан мафкуравий атамаларга алмашинадиган формулага эга бўлиш мумкин. «Ташқи ярим ой» - либерал демократия; «тарихнинг географик ўқи – нодемократик авторитаризм; «ички ярим ой» ҳар иккала мафкуравий тизимнинг уйғунлигидан иборат оралиқ андозадир.
Макиндер фаол иштирок этган Версаль шартномасининг асосий геосиёсий ғояси унинг қарашларидан иборат эди. Бу шартнома Ғарбий Европанинг денгиз кучлари (англосаксон дунёси) учун қирғоқ базаси бўлиб қолажагини мустаҳкамлаш учун тузилганди. Шу билан бирга Макиндер немислар ва славянларни бир биридан ажратиб турувчи чегаравий (лимитроф) давлатлар тузилишини ҳам назарда тутади. Бундай оралиқ давлатлар улар ўртасида «орол давлатлари» ва демакки «демократия» учун ҳам ўта хавфли бўлган минтақавий стратегик итифоқ тузишга халақит беради. Макиндер асарларида heartlandъ географик чегараларининг эволюциясини кузатиш жуда муҳимдир.
Агар 1904 ва 1919 йилларда (шунга мувофиқ «Тарихнинг географик ўқи» мақоласи ва «Демократик идеаллар ва воқелик» китобида) heartlandънинг ташқи кўриниши умумий белгиларга кўра Русия Империяси чегаралари, кейинчалик эса СССР чегараларига мос келган бўлса, 40-йилларда Макиндер ўзининг олдинги қарашларини қайта кўриб чиқади ва шўроларнинг Енисей ортида жойлашган Шарқий Сибир ҳудудларини heartlandдан чиқариб ташлайди. Деярли аҳолисиз бўлган ушбу шўро ҳудудларини у Лена дарёси номидан келиб чиққан ҳолда «Lenaland Россияси» деб атайди.
«Нeartlandда Россиянинг 9 миллион аҳолиси бор, 5 миллиони Иркутскдан Владивостокгача бўлган минтақалараро темир йўл ҳудудида яшайди. қолган ҳудудларда ҳар 8 км квадратга бир кишидан кам аҳоли тўғри келади. Бу ернинг табиий бойликлари ёғоч, минераллар бўлиб, уларга умуман қўл урилмаган.
“Lenaland”нинг «Нeartland” чегараларидан чиқарилиши уни «ички ярим ой» ҳудуди сифатида қабуллаш имкониятини, яъни «орол давлатлари» томонидан «тарихнинг географик ўқи»га қарши жанг қилишда қўлланиладиган қирғоқ ҳудуди сифатида фойдаланиш мумкинлигини англатарди. «Оқ ҳаракат» ва Антанта ҳаракатини Ташкил этишда фаол иштирок этган Макиндер афтидан Колчакнинг Евроосиё марказига қарши чиқишини «ташқи ярим ой» ҳудудларига нисбатан бўлажак ҳужум сифатида талқин қилган. Шу туфайли унинг назорати остида бўлган ҳудудларни эҳтимолдаги «қирғоқ ҳудудлари» сифатида қабуллаш учун етарли асос деб ҳисоблаган.
22-савол: Макиндер дунё геосиёсати тарихини қандай босқичларга бўлади?
22-жавоб: Макиндер дунё геосиёсатининг бутун тарихини 3 босқичга бўлади:
1.Колумбгача бўлган давр. Бу даврда Дунё Ороли атрофида яшовчи барча халқлар, масалан римликлар, доимо «ер юраги»даги кучлар томонидан босиб олиш хавф остида яшаганлар. Римликлар учун бу таҳдид германлар, хунлар, аланлар ва форслар томонидан бўлиб турган. Ўрта асрларда эса таҳдид Олтин Ўрда ва ойкуменлар томонидан бўлган.
2.Колумб даври. Бу даврда «ички ярим ой» (қирғоқ ҳудудлари) вакиллари сайёранинг номаълум ҳудудларини босиб олишга отланади ва ҳеч қаерда жиддий қаршиликка учрамайдилар.
3.Колумбдан кейинги давр. Забт этилмаган ҳудудлар қолмайди. Динамик ҳаракатланишда бўлган цивилизациялар тўқнашувга маҳкум бўлиб, ер юзидаги халқлар умумжаҳон миқёсидаги фуқаролар урушига жалб этилади.
23-савол: XX аср иккинчи ярмидан кейинги геосиёсий тафаккур қандай тараққий этди?
23-жавоб: XX аср иккинчи ярмидан кейинги геосиёсий тафаккур асосан геосиёсат фанининг асосчилари белгилаб берган йўлдан ривожланиб борди. Учинчи Рейх билан ҳамоҳанг фикр юритганликда айбланган К.Хаусхофер ва у яратган мактабнинг қисмати ушбу фан билан шуғулланувчи олимлар ва тадқиқотчиларни фашизмда айбланиб қолмаслик учун турли айланма йўлларни излаб топишга мажбур қилди.
Америкалик Колин С. Грэй геосиёсатни ифодалаш учун иккита, яъни инглизча - “geopolitics” ва немисча - “geopolitik” сўзларни қўллашни таклиф қилди. Улардан биринчиси геосиёсатнинг прагматик ва англосаксонча талқинини англатиб, Спайкмен (Spykman), Мэхен ва Макиндерларнинг сафдошлари бўлган муаллифларнинг асарларига бориб тақалади. Иккинчи сўз эса “минтақавий вариант”ни англатиб, айрим “маънавий” ёки “метафизик” омилларни ҳисобга олувчи Хаусхофер мактабининг мероси ҳисобланади. Албатта бу бўлиниш шартли бўлиб, сиёсий қарашлардан келиб чиққан сафсатабозликка асосланган йўлдир.
Геосиёсатдаги америкача ёки кенг маънода атлантистик (талассократик) йўналиш деярли узлуксиз равишда анъаналар билан ривожланиб борди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин дунёнинг энг буюк давлатини тузишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бошланди. Бу жараёнда атлантистлар геосиёсатнинг назарий жиҳатларини эмас, балки амалий қирраларинигина ривожлантирдилар.
Геосиёсатда асосий ўрин эгаллаган «Денгиз кучи» модели ва унинг назарий ривожи айрим ҳарбий географик мактабларнинг илмий тадқиқотларини Ташкил қилар эди, иккинчи жаҳон урушидан кейин бу дастур АҚШнинг расмий халқаро сиёсатига айланди.
Шунингдек, АҚШнинг энг кучли давлатга айланиб, ер юзида талассократиянинг ҳукмронлигини ўрнатишда асосий мавқеэни эгаллаши, америкалик геосиёсатчиларни бутунлай янги геосиёсий стратегияни ишлаб чиқишга мажбур қилди. Бу стратегияга кўра дунёни икки куч эмас, балки ягона куч бошқаради. Воқеалар ривожининг 2 хил қатъий кўриниши пайдо бўлди:
- геосиёсий дуэлда Ғарбнинг Шарқ устидан қатъий ғалабаси рўй беради;
- икки мафкура лагерларини бирлаштириб, умумжаҳон ҳукуматини ўрнатиш (бу лойиҳа французча «monde» , «дунё» сўзидан келиб чиқиб, «модиализм» номини олди). Ҳар икки ҳолатда ҳам цивилизациялар тарихининг бошланиши янгича геосиёсий фикрлашни талаб қилди.
Бундай ҳолат «мондиализм» геосиёсатида алоҳида йўналишларни пайдо қилди. Бошқача айтганда, бу назария «дунёнинг янгича тартиботи» дастури сифатида ном қозонди. Бу доктрина 70-йиллардан бошлаб америкалик геосиёсатчилар томонидан ишлаб чиқилган. Бу ҳақда 1991 йил Форс кўрфазидаги уруш чоғида президент Жорж Буш томонидан очиқ-ойдин айтилган эди.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европада геосиёсат мустақил фан сифатида мавжуд бўлмаган. Фақат 1959-1968 йилларда Франция президенти «континенталчи» Шарль Де Голь антиатлантистик чоралар қўллай бошлаши оқибатида Франция Шимолий Атлантика иттифоқидан чиқди ва ўзининг геосиёсий стратегиясини ишлаб чиқишга ҳаракат қилди. Бироқ бу давлат якка ўзи талассократик дунёсига қарши тура олмаслиги сабабли, француз-герман ҳамкорлиги ва СССР билан алоқаларни мустаҳкамлаш тўғрисида масала кун тартибига қўйилди. Ўша пайтларда машҳур бўлган «Европа Атлантикадан Уралгача» деган Голлча ибора ана шу интилишлардан келиб чиққан эди. Бу стратегияга кўра Европа минтақаси тўла тукис континенталчилик» руҳида мустақил стратегик минтақавий бирлашма сифатида кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, ўтган асрнинг 70-йилларида АҚШда геосиёсий тадқиқотлар оммавийлашиб кетгач, европалик олимлар ҳам бу жараёнга қўшилдилар, лекин уларнинг II жаҳон урушигача бўлган геосиёсий мактаби билан алоқалари узилганлиги туфайли, бу олимлар англосаксон усули қоидаларига мослашишга мажбур бўлдилар. Европалик олимлар НАТО, БМТнинг техник маслаҳатчилари сифатида амалий геосиёсий изланишлар билан шуғулландилар. Бу пайтда маълум тор доирадаги масалаларга, яъни маълум бир минтақада ёки аниқ бир ҳудудда кечаётган жараёнлар ёки воқеаларга асосий эътибор қаратилади. Аста-секинлик билан бу тадқиқотлар мустақил «минтақавий геосиёсат» га айланди. Бу нарса Францияда («Геродот» журналининг мауллифи «Ив Лакост мактаби»да) ўз ривожини топди. Ушбу «минтақавий геосиёсат» назарий жиҳатдан Макиндер, Мэхен ёки Хаусхофернинг умумбашарий қурилмаларига асосланади, шу туфайли асосий дуализмга кам эътиборини қаратади. Геосиёсий услубларни эса этник ҳамда давлатлараро тўқнашувлар, демографик жараёнлар ва ҳатто «сиёсий сайловлар геосиёсати»ни акс эттиришда қўллйди.
Геосиёсатнинг ягона узлуксиз анъаналари маргинал (кичик) гуруҳларнинг хизмати бўлиб, бу урушдан кейинги миллий партияляр ва ҳаракатлар билан боғлиқ эди. Бундай тор доирадаги сиёсий давраларда «континентализм» руҳидаги ёки бошқача ифода этилганда Хаусхофер мактаби ва ҳоказоларга тўғридан-тўғри бориб тақалувчи ғоялар ривожланди.
Ушбу ҳаракат, «янги ўнглар» деган номга эга бўлиб маълум бир давргача улар тўғрисида «фашистларнинг қолдиғи» мазмунидаги ижтимоий мавжуд бўлиб келди. Фақат кейинги ўн йилликда айниқса француз файласуфи Ален де Бенуанинг журналистик ва маърифатпарварлик ҳаракатлари натажасида, бу йўналишга жиддий илмий даврларда қулоқ тутадиган бўлдилар. «Янги ўнглар» нинг давлат ҳокимиятидан анча узоқ бўлишларига қарамай, уларнинг асарлари назарий жиҳатдан геосиёсат ривожига улкан ҳисса қўшган. Сиёсий қолиплардан холи бўлганлиги сабабли, уларнинг фикри нисбатан мустақил ва холис ривожланиб борди. 90-йилларнинг бошида шундай вазият вужудга келдики, европалик расмий геосиёсатчилар дунёдаги геосиёсий манзарани ёритишда, халқаро кучлар мувозанатига аниқ жавоб бера олиш учун «янги ўнгларнинг» асарларига, таржималари ва тадқиқотларига мурожаат этишга мажбур бўлдилар.
24-савол: Рус геосиёсатини ривожланиш жараёнлари ҳақида маълумот беринг?
24-жавоб: Рус геосиёсати ҳақида гап кетганда шуни таъкидлаш мумкинки, расман «фашистик» ва «буржуа» фани сифатида тан олинган геосиёсат собиқ шўролар давлатида бўлмаган эди. Унинг вазифаларини стратегия, ҳарбий география, халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар назарияси, география, этнография ва ҳоказо фанлар адо этарди. Шу билан бирга, собиқ советлар давлатининг ташқи сиёсатдаги умумий ҳатти-ҳаракатлари рационал ва геосиёсий модель борлигидан дарак беради. Бунга қуйидагилар сабаб бўлди:
-Собиқ совет давлатининг Евросиё жануби, «қирғоқ ҳудуд»да ўз позицияларини мустаҳкамлашга интилиши;
-Африкага кириши;
-Жанубий Америкада беқарорлик келтирувчи ҳаракатлар (Монро доктринаси бўйича АҚШ томонидан назорат қилинадиган ҳудудларга кириб бориши);
-Совет қўшинларининг Афғонистонга кириши ва ҳоказо.
Совет давлатининг бундай кетма-кет ва геосиёсий нуқтаи-назардан тасдиқланган ташқи сиёсати қаердадир «қарор бериш нуқтаси»нинг мавжудлиги ҳамда ушбу марказ ҳар хил фанлар асосида қандайдир стратегик қарорлар қабул қилинганлигидан дарак берарди. Ўз-ўзидан маълумки гап қаердан туриб бошқарилганлиги номаълум бўлган Бош Разведка Бошқармаси хусусида бормоқда.
Фан сифатидаги геосиёсат шўро тизимига қарши бўлган айрим «диссидент» гуруҳларнинг илмий фаолиятида ривожланди. Бу йўналишнинг энг ёрқин намоёндаларидан бири тарихчи Лев Гумилев бўлиб, лекин у «геосиёсат» ёки «евросиё» сўзини ишлатмаган, бундан ташқари у ижтимоий-сиёсий воқеликни тадқиқ қилмаган. Бундай эҳтиёткорлик билан у шўро тизими даврида этнографик тарихга бағишланган асарлар эълон қилди.
Совет давлати ва Варшава шартномаси парчалангандан сўнг геосиёсат Россия томонида яна долзарб мавзуга айланди. Мавкуравий цензура бекор бўлгандан сўнг нарсаларни ўз исми билан айтиш имконияти туғилди. Геосиёсатнинг қайта тикланишида миллий-ватанпарвар давралар биринчи бўлиб иштирок этдилар («День» газетаси ҳамда «Элементы» журнали). Ушбу тадқиқотларда услубиятнинг кучлилиги баъзи бир «демократик» ҳаракатларда ҳам ташаббус уйғотди. Қайта қуришдан сўнг тезда геосиёсат рус жамиятининг энг машҳур мавзуларидан бирига айланди. Шунинг учун замонавий Россияда евросиёликлар ва уларнинг меросига қизиқиш кучли.
25-савол: Замонавий атлантизм намоёндаларининг геосиёсий қарашлари ҳақида маълумот беринг?
25-жавоб: 1945 йилдан бошлаб геосиёсатда америкача, соф атлантист йўналишнинг ривожи Николас Спикмэн тезисларида намоён бўлди. У ўз назарияларини ишлаб чиқишда Маккиндернинг фикрларига таянган бўлса, издошлари асосан унинг фикрларини талқин қилишдан бошладилар.
1956 йилда Спайкмэннинг шогирди Д. Мэйнинг “Ҳартланд ва Римланд Евросиё тарихида” мазуси остида мақоласи чоп этилди. Мэйнинг таькидлашича “геосиёсий меъёрлар фақат ҳудуднинг қуруқлик ва денгизга муносабатини ҳисобга олмай, балки давлат ва аҳолининг вазифалари ҳамда истиқболли йўналишини ҳисобга олиши лозим.” Бу фикрнинг Видал де ля Бляш хулосаларига яқинлиги, унинг таъсиридан далолат бермоқда.
Мэйнинг фикрича, бутун Евросиё «rimland» и макони ўзининг функционал-маданий мойиллигига қараб 3 турга бўлинади. «Хитой, Монголия, Шимолий Вьетнам, Бангладеш, Афғонистон, Шарқий Европа (Прусссия ҳам), Болтиқбўйи ва Карелия-»heartland»га органик боғлиқ ҳудудлар. Жанубий Корея, Бирма, Ҳиндистон, Ироқ, Сурия, Югославия, геосиёсий нейтрал ҳудудлар. ғарбий Европа, Греция, Туркия, Эрон, Покистон, Тайланд талассократик блокка мойилроқ ҳудудлар.
1965 йил Спайкменнинг бошқа издоши У.Кирк Макиндерни машҳур «Тарихнинг географик ўқи» мақоласи номи билан китоб чиқарди. Кирк Спикменнинг геосиёсий кучлар баланс учун «rimland» нинг асосий аҳамияти ҳақидаги тезисини ривожлантирди. Мэйнинг маданий-функционал таҳлили ва «қирғоқ ҳудудлар»ни «теллурократия» ёки «талассократия»га мойиллигига асосланган бўлинишига асосланиб, Кирк тарихий моделини яратди. Бу моделга кўра қирғоқбўйи цивилизациялардан у ёки бу даражада маданий шакллар ва тарихий ташаббус «ички яримой» секторларига тегишлидир ва бу секторларни Мэйнинг талассократияга мойил деб ҳисобдайди.
Америкалик Сол Коен «Бўлинган дунёда география ва сиёсат» (4) китобида геосиёсий усулга қўшимча классификация киритишни таклиф қилди. Бунга кўра асосий геосиёсий реалликлар «ядро» (nucleus) ва «дисконтинуам белбоғ» ларга бўлинади. Унинг фикрича, планетанинг ҳар бир конкрет региони 4-та геосиёсий қисмдан Ташкил топган.
Савдо флоти ва портларга боғлиқ ташқи денгиз (сув) муҳити.
Минтақавий ядро (nucleus), “Hinterland”га яқин термин (қирғоқдан узоқлашган ички регионлар).
Дисконтинуал белбоғ (континентнинг ичига ёки ундан ташқарига йўналган секторлар).
Бу ансамблдан мустақил геосиёсий регионлар.
“Дисконтинуал белбоғлар” концепцияси йирик америкалик стратеглар томонидан ўзлаштирилиб, Генри Киссенжернинг фикрича, АҚШнинг сиёсий стратегияси алоҳида “дисконтинуал” қирғоқ зоналарини бирлаштириш ва яхлит ҳолатга келтириб Совет Европаси устидан тўлиқ назорат ўрнатишга қаратилиши лозим. Бу доктрина инглизча “link” , “алоқа”, “бўғин” сўзидан келиб чиқиб, “Linkage” номини олди. “Анаконда” стратегияси тўлиқ муваффаққиятга эришиши учун нейтрал ёки континентнинг ички ҳудудларига мойил Евросиё «қирғоқ секторларига» аҳамият бериш зарур эди. Амалда бу сиёсат Вьетнам уруши, Америка-Хитой муносабатларининг яхшиланиши, Эронда Америкага мойил режимни қўллаб-қувватлаш, Болтиқбўйи ва Украина миллатпарвар дисссидентларни қувватлаш орқали бажарилди.
Олдинги даврлар каби урушдан кейин Америка атлантист геосиёсат ҳокимият билан алоқаси узилмай турди. «Ядро даври» ҳақидаги геосёсий фикрларнинг ривожини биз америка мактабининг бошқа вакили Колин Грейда учратамиз. У «Ядро даврининг геосиёсати» (6) китобида АҚШ ва НАТО нинг ҳарбий стратегияси ҳақида очерк ёзар экан, минтақаларнинг географик ва геосиёсий хусусиятига кўра сайёрада ядро объектларининг жойлашишини кўрсатади.
26-савол: Атлантистларнинг совуқ урушдаги ғалабаси ҳақида маълумот беринг?
26-жавоб: 90-йилларнинг бошига келиб атлантизмнинг геосиёсий тараққиёти ўзининг кульминацион нуқтасига етди. «Анаконда» стратегияси ўзининг мутлақ самарадорлигини тўла намоён қилди. Дастлабки англосаксон геосиёсатчилари Х.Макиндер ва Мэхэнлар қарийб авлиёларча башорат қилган ва Спикмен томонидан қайта ишланган стратегия бу пайтга келиб тўлиқ амалга ошганлигини кузатиш мумкин эди.
Бутун ХХ аср ҳаётга тадбиқ этилган атлантистлар стратегиясининг ғалабасини советлар давлатининг ва Варшава шартномасини парчаланиши белгилаб берди. Ғарб совуқ урушда Шарқ устидан ғалаба қозонди. Денгиз кучи (Sea Power) heartland устидан ғалабасини нишонлади:
Cовет блоки ва НАТО қарама-қаршиликлари тарихда биринчи бор қуруқлик ва Денгиз, Бегемот ва Левиафан оппозициясининг соф шаклида намоён бўлди. Бунда геосиёсий кучлар баланси нафақат мафкуравий, балки геосиёсий константаларни ҳам ўзида аск эттирди.
Совет давлати heartland Евросиё сифатида ўзида идеократиянинг совет типини намоён қилди. Географик нуқтаи-назардан, бу улкан табиат ресурслари, ва ривожланган ҳарбий қуролларни қамраб олган «Йирик ҳудуд» эди. Совет давлатининг асосий ютуғи совет ҳудудида ёки унга яқин жойлашган аҳолининг «маданий-функционал» мойиллиги ва ишончли мудофаа ва технологик плацдармлар қуришга мослашган ички континет кенгликлари мавжудлигида эди. Бундан ташқари Совет давлатининг Шимол ва Шарқдан ҳимоя қилиниши осон бўлган денгиз чегаралари бор эди.
Марказлашган иқтисодиётга асосланиб совет давлати товар-озиқ-овқат автаркиясига ва ҳарбий статусга (мақомга) эга бўлган кучли давлатга айланди. Имконияти борича у таъсирини бошқа континентларга тарқатишга ҳаракат қилди. Лекин Шарқий блокда бир қанча принципиал геосиёсий камчиликлар бор эди. Жануб томонидан чегаралар евросиё тоғлари, Манчжуриядан бошланиб то Тянь-Шан, Помир ва Кавказгача чўзилган бўлса, Ғарбда чегаралар атлантизмнинг стратегик плацдарми жойлашган Европа текисликларидан ўтган эди. Бунда блокнинг марказий базаси «Ўрта Океан», (Midland Ocean) нинг ғарбий қирғоғида жойлашган эди. Бироқ жанубий йўналишда тоғлар нафақат ҳимоя, балки бўлажак экспанция ва жанубий денгизга борадиган йўлларга тўсиқ ҳам бўлди.
Бунинг устига Шарқий блок бир геосиёсий марказнинг ўзида ҳарбий-стратегик, иқтисодий, интеллектуал, ишлаб чиқариш ва табиий ресурсларни жамлашга мажбур бўлган эди. Бундай ҳолат Ғарбнинг геосиёсий вазияти ва АҚШ маркази билан муносабатидан кескин фарқ қилар эди. (Бу жуда муҳим ,чунки кучларнинг бундай жойлашишида ғарбий Европа га аянчли роль тушган эди; у «санитар пордон» сифатида қарши кучларнинг чегарасига яқин АҚШнинг қуруқлик базасига айланган эди.) Америка бутунлай «ҳарбий денгиз чегаралар» билан ҳимоя қилинган эди. Бундан ташқари, континентини стратегик бирлаштириб, евросиё қирғоқбўйи, «heartland» нинг катта қисмидан Ташкил топган регион устида ўз назаротини ўрнатди. Ғарбий Европадан Туркия ва Греция (НАТО га аъзо давлатлар) орқали атлантистларнинг назорати Узоқ Шарққа ҳам тарқалар эди. (Тайланд, Жанубий Корея, стратегик мустамлака Япония) ва бу зона Сан-Диего, Филиппин, Гуам, Кариб ва Гаити оролларидаги муҳим ҳарбий базаларга бориб тақаларди. Демак, барча потенциал конфликтлар асосий стратегик ҳудуддан ташқарига чиқарилган эди.
Шунингдек, атлантистлар геосиёсий «ядро» кучлар тақсимланиши мураккаб тизимини ишлаб чиқдилар. АҚШ бевосита ҳарбий-стратегик ёрдамини таъминлаб турди. Интеллектуал, молиявий ва ишлаб чиқариш тизимлари ҳамда юқори технологиялар яратувчи марказлар ғарбий Европада жойлаштирилди. Натижада Европа ўзининг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш масаласи ҳоли бўлди (полиция ва декоратив ҳарбий кучлардан ташқари).
Табиий бойликлар ва арзон ишчи кучи учинчи дунёнинг кам ривожланган иқтисодий ночор давлатларидан келар эди.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг вужудга келган статус-КВО ни сақлаш ҳужум позицияси бўлиб, атлантист геосиёсатчиларнинг башоратига кўра, бундай вазият континентал блокнинг емирилишига, тўлиқ автаркияга учрашига ва барча стратегик йўналишларини бир вақтнинг ўзида ривожлантиришга мажбур қилар эди.
Бундай вазиятдан чиқишга heartland олдида 2-та йўл бор эди. Биринчиси–Европани то Атлантикагача эгаллаш мақсадида арбга экспанция қилиш. Ушбу ҳаракатдан сўнг Совет давлати тинч денгиз чегаралари ва саноат-интеллектуал ва технологик потенциални ўзига таьминлаши мумкин эди. Параллел равишда худди шу ҳаракатни жануб йўналишида, денгизга чиқиш ва «аноконда узугини» узиб ташлаш учун амалга ошири зарур бўларди. Бу қатъий йўл ғалаба қозонган тақдирда барқарор континентал тинчлик ва ”rimland” дан айрилган инқирозига олиб келарди. Бошқа йўл Совет давлати ва унга тегишли ҳарбий кучларнинг Шарқий Европани тарк этиши эвазига НАТОнинг ғарбий Европани тарк этиши ва тўла-тўкис бетараф позицияга эга бўлган Европани Ташкил этиш бўлган. Мана шу вариант Де Голл даврида анча жиддий муҳокама қилинган эди.
Осиёда ҳам ана шундай ўзгаришларни амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида баҳслар бўлиб ўтган эди. Масалан Эрон, Афғонистон ҳамда Ҳиндистон (ва эҳтимол Хитой) иштирокида Америкага қарши турувчи кучли стратегик блок яратиш эвазига айрим Ўрта Осиё Республикаларини сиёсий жиҳатдан бевосита назорат қилишдан воз кечиш мумкин эди.
Бундан ташқари ушбу икки йўлни бир-бирига мослаштирган ҳолда ғарбда тинч йўл билан, Шарқда эса ҳарбий ҳаракатлар (ёки аксинча) билан ҳам бориш мумкин. Ушбу икки геосиёсий ҳаракатни омухталик билан олиб бориш айниқса муҳим эди.
27-савол: Цивилизациялар тўқнашуви: Хантингтоннинг неоатлантизми ҳақида маълумот беринг?
27-жавоб: Геосиёсат нуқтаи назаридан бу ҳолат Мэхен ва Сникмен тамойилларига аниқ эргашишни билдиради, чунки Хантингтоннинг маданият ва цивилизацион фарқларга худди муҳим геосиёсий факторлар (омиллар) сифатида урғу бериши унинг «органицист» фалсафасига бориб тақаладиган классик геосиёсат мактабига алоқадорлигини кўрсатади. Ушбу фалсафага олдиндан хос бўлган хусусиятлардан бири шундаки, ижтимоий тизимлар ва давлатлар механик ёки ғоявий тузилмалар сифатида эмас, балки «ҳаёт шакллари» сифатида қараларди.
Хантингтон ғарбнинг эҳтимоли катта бўлган душманлари сифатида Хитой ва ислом давлатларини (Эрон, Ироқ, Ливия ва ҳоказо) кўрсатади. Бунда Мэйниг ва Кирк доктриналарининг тўғридан-тўғри таъсири кўриниб турибди. Бу геосиёсатчилар rimland га геосиёсий тегишли бўлган ислом ва «конфуцийлик» цивилизациялари мавжуд «қирғоқ зоналари» давлатларининг йўналишини «heartland»нинг позициясидан кўра муҳимроқ деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун неоатлантизмнинг бошқа вакилларидан, хусусан Пол Вольфовицдан фарқли ўлароқ Хантингтон Россия-Евросиё, heartland ёки қандайдир янги Евроосиё континентал тузилмасининг геосиёсий қай тикланишни асосий таҳдид деб ҳисобламайди.
1992 йил март ойида америкалик Пол Волфовиц (хавфсизлик ишлари бўйича маслаҳатчи) АҚШ ҳукуматига доклад йўллайди. Бу докладда Европа ва Осиё қитъаларида АҚШга қарши тура оладиган стратегик кучни пайдо бўлишига йўл қўймаслик ҳақида гап бориб, бундай куч Россия бўла олиши ва унга қарши Болтиқбўйи давлатларидан «санитар кордон»ини яратиш лозимлиги тушунтирилади. Бу ҳолатда америкалик стратег Вольфовиц Спикмендан кўра Макиндерга яқин турши билиниб турибди ва шу нарса унинг фикрларини Хантингтоннинг назариясидан фарқлаб туради.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам, конкрет потенциал рақибни аниқлашган қатъи назар, барча неоантлантистларнинг фикри бир бўлиб қолаверади: совуқ урушдаги ғалаба ғарбга бошқа геосиёсий тузилмалардан (ҳозирги ёки келажакдаги) келадиган таҳдидни бекор қилмайди. Демак, «дунёнинг ягона»лиги ҳақида гапиришга ҳали эрта, чуник теллурократия ва талассократиянинг сайёравий қарама-қаршилиги XXI асрда ҳам ўз долзарблигини сақлаб қолаверади. Рўй берадиган барча геосиёсий жараёнлар ана шу дуализм атрофида давом этаверади.
28-савол: Мондиализм концепциясининг моҳияти ҳақида маълумот беринг?
28-жавоб: 20 асрнинг асосий геосиёсий қарама-қаршилиги совуқ урушда ўз аксини топган бўлса, ғарб ва шарқ ўртасидаги ёки сайёравий зиддият мувозанати янгича кўринишда давом этажагини башорат қилган назариялар пайдо бўлган. Бундай назария Мондиализм номи билан машҳурдир. Ушбу концепция ғарбнинг совуқ урушда эришган ғалабасидан анча илгари пайдо бўлган эди.
Унинг мазмунига кўра охир оқибатда тўлиқ сайёравий интеграциянинг рўй бериши муқаррардир. Бошқача айтганда давлатлар, халқлар, миллатлар ва маданиятларнинг хилма-хиллиги босқичидан бир хил дунёга, яъни «One World» ўтиш амалга ошади.
Ушбу ғоянинг илдизларини ўрта асрларга ва узоқ ўтмишга бориб тақаладиган баъзи утопик ҳаракатларда кўриш мумкин. Тарихнинг қандайдир кульминацион даврида ердаги барча халқларни ягона салтанат ёки подшоликка бирлашиши ва бу подшоликда инсоният тарихида рўй бериб келган қарама-қаршиликлар, тўқнашув ва муаммолар бўлмаслиги тўғрисидаги тушунча ушбу ғоянинг асосида ётади.
Мондиалистик ғоялар кўпроқ бетараф Европаликлар ва айниқса инглиз социалистларига хос бўлган. Ягона Дунё Давлати тўғрисида коммунистлар ҳам айрим фикрлар билдиришган. Бошқа томондан, шунга ўхшаш мондиалистик ташкилотлар XIX аср охиридан бошлаб жаҳон бизнес оламидаги йирик шахслар томонидан тузилганлиги маълум. Масалан, «Айлана стол» гуруҳини тузган сэр Сэсил Роудс, бу гуруҳ аъзолари «Ягона Дунё Ҳукумати”ни тузиш ва бутун дунёда тўсиқсиз савдо тизимини ўрнатишга ҳисса қўшишлари» шарт эди.
29-савол: Видаль де ла Блашнинг “поссиблизм” концепциясининг моҳиятини тушунтириб беринг?
29-жавоб: Евроосиё ва АҚШ геосиёсатида мухум назарий маънба сифатида хизмат қилган француз олими Видаль де ла Блаш, америкалик олимлар Альфред Мэхен ва Николас Спайкменларнинг қарашларига алохида этибор қаратиш лозим.Француз олимлари Евроосиё мувозанатини ҳам қитъачилик, ҳам атлантистик қарашларни мужассамлаштирган холда тадқиқ этган.Улардан бири-таниқли олим француз география мактабининг асосчиси В.Блаш ҳисобланади.Гарчи у немис геосиёсий мактабини кўп жихатларини қаттиқ танқид қилган бўлсада, ўз назариясини Ф.Ратцелнинг “Сиёсий география”сига таяниб яратган. В.Блаш “Франциянинг жўғрофий манзараси “ (1903) асарида немис геосиёсатчилари учун ўта мухим ҳисобланган замин тушунчасига мурожат этиб, шундай деб ёзади:” Францияда замин ва инсон ўртасидаги муносабат ўтмишининг бетакрор ҳусусияти бўлган узлуксизлик билан характерланади. Бизнинг мамлакатда одамлар қадим –қадимдан бир худуда яшаганини кузатишимиз мумкин. Булоқлар ва калцийли қоялар илк даврлардан бошлаб кишиларни яшаш ва химояланиш учун қулай худуд сифатида ўзига тортган. Бизда инсон хаёт сирларини хақиқий маънода заминдан ўрганган. Замини ўрганиш аҳолини феъл- атвори, аҳлоқ ва урф-одатларини аниқлашга ёрдам берган.” Бироқ жуғрофий омил ва унинг маданиятига таъсири борасида айнан немис олимлари сингари ёндошганига қарамасдан, В.Блаш Ф.Рацел ва унинг издошлари табиий омилни таъсирида ва ахамиятини хаддан ташқари бўрттириб юборишганини таъкидлайди. Унинг назарида, нафақат табиий омил, балки инсон хам “ташаббускор”лиги туфайли “муҳим жўғрофий омил” сифатида талқин этилиши зарур. Олимнинг таъкидлашича, инсон табиатдаги жонсиз буюм эмас, балки жараёнлардаги асосий иштирокчидир. Ф.Ратцел қарашлари ва илмий меросига танқидий ёндашув асосида В.Блаш “поссибилизм” деб номланган ўзига хос концепцияни илгари сурди. Унга кўра , сиёсий тарих макон (жўғрофий омил) ҳамда замон(тарихий омил) каби жихатларга эга. Жўғрофий омил атроф мухитда, тарих эса инсон борлиғида акс этади. В.Блаш фикрича, рельефни давлатнинг сиёсий тарихидаги асосий омил деб ҳисоблаш “немис геосиёсатчилари”нинг хатосидир. Унинг ўзи эса жўғрофий ёки худудий жойлашувни долзарб ва чинакам сиёсий омилга айланиши мумкин бўлган “эҳтимоллик”, “ имконият” деб талқин этишини таклиф қилади. Бу эса, аввало, субъектив омилга, аниқроғи ўша худудда яшаётган халққа боғлиқ. Бундай ёндашув К.Хаусхофер мактабига мансуб немис геосиёсатчилари томонидан эътиборга олинган ва В.Блашнинг танқидини ғоятда мухим ва асосли деб топган эди. Зеро, айнан шундай ёндашув муайян давлатнинг сиёсий тарихини ўрганишда этник ва ирқий омил ахамиятининг кучайишини ифода этган эди. В.Блаш Франциянинг ўша вақтдаги асосий сиёсий рақиби бўлган Германия алоҳида эътибор қаратади. Унинг фикрича, геосиёсий истилосига Европадаги бошқа ривожланган давлатлар томонидан тўсқинлик қилинаётган Германия минтақадаги ягона қудратли давлат хисобланади. Ер юзида Англия ва Францияни кўплаб мустамлакалари мавжуд, Россия деярли бутун Осиёни қамраб олган, АҚШ бўлса жануб ва шимолга эркин харакат қила олади, Германия эса ҳамма томондан қисилган ва ўз қувватини ташқарига чиқара олмайди.Блаш Германияни Европа худудида жойлашган, лекин дунё тинчлигига путур етказувчи асосий тахдид ва бундай хавфли қўшини хар қандай йўллар билан бўлса-да заифлаштириш керак, деб хисоблайди. В.Блаш шу тарзда геосиёсий воқийликни ўз майилича мафкуравий воқелик билан шундай боғлайди: Ғарбий Европа (Франция)нинг худудий сиёсат “ демократия” ва “ либерализм” билан чамбарчас боғлиқ. Бундай тенглаштириш орқали В.Блашнинг геосиёсий қарашларини Х.Маккиндер ва А.Мэхен қарашлари билан қиёслаш мумкин. В.Блашнинг “денгиз йўналиши”ни танлаши мазкур схемага жуда мос келади.
30-савол: Франциянинг геосиёсий тузилиши ҳақида маълумот беринг?
30-жавоб: Франция (Republique Francaise)
Майдони:……………................543 965 кв км.
Аҳолиси:………………………59 191 000
Пойтахти:……………………….........................Париж
Катта шаҳарлари…...................Лион, Лилл, Марсел
Расмий тили…………….................….Француз тили.
Экспорт…..........Ярим тайёр товарлар, инвестиция, эҳтиёж моллари, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, парюмерия маҳсулотлари, машинасозлик ва кимё ҳамда авиакосмик маҳсулотлар, автомобил ва бошқалар.
Импорт………....нефт ва нефт маҳсулотлари, саноат хомашёлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқалар.
Миллий валютаси…...............................Евро.
Дини…………...........насронийлик, Ислом ва яҳудийлик
Миллий байрами….....14 июл-Бастилиянинг ишғол қилиниши(1789).
Чегаралари….......шимоли-шарқда Белгия ва Люксембург, Шарқда Германия, Швейцария, Италия ва Монако,жанубда Испания ваАндорра, ғарбда Атлантика океани ва жануби-шарқда Ўрта ер денгизи билан ўралган. Давлат тузуми. 1875 йилдан бери Республика. Бешинчи республиканинг Конституцияси 1958 йилда қабул қилинган ва охирги марта 2000 йилда ўзгартирилган. Парламентининг номи Миллий Йиғин дея номланади ва у 577 аъзодан иборат. Улар ҳар беш йилда сайланади. Шу билан бирга Сенат аъзолари 320 та бўлиб, улар ҳар 9 йилда сайланади. Давлат бошлиғи-Президент умумий ва бевосита овоз бериш йўли билан ҳар беш йилда сайланади. 18 ёшга кирган ҳар бир фуқаро сайлов ҳуқуқига эга.
Иқтисодиёти. Франция - юқори даражада ривожланган индустриал-аграр мамлакат. Иқтисодиётининг ўзига хос жиҳатларидан бири давлат монополистик капитализмининг юксак даражасидир. Саноатнинг асосий тармоқларидан бўлган машинасозлик ва авиакосмик жиҳозлар экспорти бўйича мамлакат ғарб давлатлари ичида иккинчи ўринни, кимё саноати маҳсулотлари экспорти бўйича тўртинчи ўринни, автомобилсозлик бўйича дунёда учинчи ўринни, озиқ-овқат бўйича ҳам дунёда иккинчи ўринни эгаллайди. Умуман олганда, мамлакатда барча соҳа юқори даражада ривожланган.
31-савол: Ўзбекистон – Франция муносабатлари ҳақида маълумот беринг?
31-жавоб: 1992 йил июндан Тошкентда Франциянинг элчихонаси фаолият кўрсатмоқда. 1995 йил мартдан бошлаб эса Парижда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ишлаб турибди.
Олий даражадаги ташрифлар:
1993 й. октябр – Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Францияга давлат ташрифи.
1994 й. апрел – Франция Президенти Ф. Миттераннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи.
1996 й. апрел - Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Францияга расмий ташрифи.
1996 й. июн – Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ва Франция Президенти Ж. Ширакнинг Флоренцияда ЕИ давлатлари раҳбарлари саммитидаги учрашуви.
2002 й. ноябр - Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ва Франция Президенти Ж. Ширакнинг НАТО – СЕАП аъзо давлатларининг Прага саммитидаги учрашуви.
Савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик. Ўзбекистон билан Франция ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар тобора ривожланиб бормоқда. 2004 йилда икки давлат ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 76,3 млн АҚШ долларини Ташкил этиб, унинг 32,5 млн долларини экспорт ва 43,8 млн долларини импорт Ташкил этади. Ўзбекистонда Франция сармояси иштирокидаги 15 қўшма корхона ва 100% француз сармояси асосидаги 2 корхона мавжуд.
Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик. Икки давлат ўртасида таълим, фан ва маданият соҳасидаги алоқалар йил сайин ривожланиб бормоқда. Икки давлатнинг Олий ўқув юртлари ўртасидаги алоқалар ҳам кенг йўлга қўйилган. Тошкент Иқтисодиёт университети, Бухоро Давлат университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан Франциянинг “Париж-Сюд” ва “Париж IV”, “Париж I Пантеон-Сорбонна” каби олий ўқув юртлари ўртасидаги алоқалар бунга мисол бўла олади. Францияда 1994 й. Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги, 1996 йили Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги кенг нишонланди ва унда икки давлат президентлари - И.А.Каримов ва Жак Ширак иштирок этишди.
Ҳозирги кунда ҳам Мамлакатимиз билан Франция Республикаси ўртасида турли соҳаларда ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бормоқда.
32-савол: Германия Федератив Республикасининг геосиёсий тузилиши ҳақида маълумот беринг?
32-жавоб: Майдони.………………………… 357 021 кв км.
Аҳолиси.…………………………. 83 030 000
Пойтахти.……………………….. Берлин
Катта шаҳарлари……………..... Гамбург, Мюнхен, Кёльн, Франкфурт-Майн, Дортмунд, Штутгарт, Дюссельдорф, Ганновер, Нюрнберг, Лейпциг, Дрезден.
Расмий тили……………………...немис тили
Экспорт………………………...машиналар,транспорт
воситалари,кимё маҳсулотлари, метал ва
саноат буюмлари,озиқ-овқат,текстил маҳсулотлари
Импорт.............…машиналар, кимё маҳсулотлари, транспорт воситалари, озиқ-овқат, текстил маҳсулотлари,метал ва саноат буюмлари
Миллий валютаси……………Евро
Дини……………………………Насронийлик, Ислом
ва бошқа динлар
Мустақиллик куни…………..18.01.1871
Миллий байрами……………..3 октябр – Бирлашув куни (1990)
Чегаралари……………………шимолда Дания,Болтиқ ва Шимолий денгизлар, шарқда Полша ва Чехия, жануби-шарқда ва жанубда Австрия, жанубда Швейцария, ғарбда Нидерландия, Белгия, Люксембург ва Франция билан чегарадош.
Давлат тузуми. Марказий Европадаги давлат. Шимолий ва Болтиқ денгизлари соҳилида жойлашган. Маъмурий жиҳатдан 16 ер (вилоят)га, ерлар округларга, округлар туманларга, туманлар жамоаларга бўлинади. Германия — федератив республика. Амалдаги конституцияси 1949 йил 23 майда қабул қилинган, унга 1954, 1956, 1990, 1993 ва 1994 йилларда ўзгартириш, қўшимчалар киритилган. Давлат бошлиғи — Федерал Президент. У махсус чақириладиган федерал мажлис томонидан 5 йил муддатга сайланади (фақат 2 марта сайланиши мумкин). Федерал мажлис Бундестаг раиси томонидан чақирилади ва у Бундестаг депутатлари ҳамда Ландтаглар (ер парламентлари) томонидан сайланган аъзолардан иборат. Президент иш қобилиятини йўқотса ёки вафот этса, Бундесрат раиси президент ваколатларини бажаради. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни парламент амалга оширади. У икки палата: Бундестаг ва Бундесратдан иборат. Бундестаг аҳоли томонидан 4 йил муддатга сайланади. Бундесрат эса ер ҳукуматлари ўз орасидан 4 йил муддатга тайинлайдиган вакиллардан иборат. Ижроия ҳокимият Федерал Канцлер бошчилигидаги федерал ҳукумат қўлида. Федерал Канцлер Бундестагда Президент таклифига биноан кўпчилик овоз билан сайланади. Вазирлар федерал канцлернинг таклифи билан президент томонидан тайинланади. Ҳар бир ернинг ўз конституцияси, парламенти ва ҳукумати бор.
Иқтисодиёти. ГФР — юксак даражада ривожланган индустриал мамлакат. Умумий иқтисодий қудратига кўра дунёда учинчи ўринда, жаҳон савдосида иккинчи ўринда туради. Ялпи ички маҳсулот таркибида саноат ва қурилишнинг улуши 33,6%ни, қишлоқ хўжалигининг улуши 1,2% ни Ташкил этади.
33-савол: Америка Қўшма Штатлари геосиёсий тузилиши ҳақида маълумот беринг?
Ø 33-жавоб: АҚШ майдони: 9 373 000 км kв
Ø Аҳолиси: 320, 734, 134 млн.
Ø Пойтахти: Вашингтон шаҳри.
Ø Расмий тили: Инглиз тили.
Ø Миллий валютаси:Америка доллар.
Ø Дини: насронийлик, яҳудийлик, Ислом.
Ø Мустақиллик куни: 4. 07. 1776.
Ø Миллий байрами: 4 июл – Мустақиллик куни
(1776).
Ø Амалдаги Конституцияси 1787 йилда қабул қилинган.
Ø 1945 йилдан АҚШ – БМТ, шунингдек Америка давлатлари Ташкилоти ва НАТО аъзоси.
Ø Чегаралари: шимолда Канада,жанубда Мексика билан чегарадош,шарқдан Атлантика океани ва Ғарбдан Тинч океани сувлари билан ўралган
Ø АҚШ – федератив республика. Маъмурий жиҳатдан: 50 штат ва Колумбия федерал округига бўлинади. Аляска ва Гавайи штатлари мамлакат асосий ҳудудидан ташқарида жойлашган.Пуэрто-Рико Ҳамдўстлиги, Шимолий Мариана ороллари Ҳамдўстлиги, Гуам, Виргиния ороллари, Шарқий Самоа ҳам АҚШга қарашли.
Ø Давлат ва ҳукумат бошлиғи, Қуролли кучлар бош қўмондони – президент унинг ваколатлари жуда катта. Вице-президент билан бирга бевосита, икки босқичли сайлов йўли билан (сайловчилар ҳайъати орқали) 4 йил муддатга сайланади.
Ø Қонун чиқарувчи ҳокимият сенат ва вакиллар палатасидан иборат икки палатали конгресс амалга оширади.
Ø Сенатда 100 сенатор бор (улар 6 йил муддатга, ҳар штатдан 2 тадан сайланади ва 1/3 қисми ҳар 2 йилда янгилаб турилади).
Ø Вакиллар палатасига 435 депутат 2 йил муддатга сайланади.
Ø Ижроия ҳокимият органи – АҚШ ҳукумати президент томонидан сенатнинг розилиги билан тайинланади; 13 вазирдан иборат бўлади. Ҳукумат конгресс олдида масъул эмас.
Ø Ҳар бир штатнинг ўз конституцияси бор. Штатдаги қонун чиқарувчи ҳокимиятни қонун чиқарувчи мажлис, ижроия ҳокимиятини эса губернатор амалга оширади.
Ø АҚШ давлатининг конституциявий тизимига уч сиёсий-ҳуқуқий қоида асос қилиб олинган, бу қоидалар – ҳокимиятнинг бўлиниши, федерализм ва суднинг конституциявий назоратидан иборат. Ҳокимиятнинг бўлиниш қоидаси давлат ҳокимиятининг уч тармоғи – қонун чиқарувчи, ижроия ва суд ҳокимиятларининг мустақиллигини ва улар ўртасида вазифаларнинг чегаралаб қўйилишини назарда тутади.
Федерал даражадаги уч тармоқ – Конгресс, Президент ва Олий суддир.
34-савол: АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари ҳақида маълумот беринг?
34-жавоб: АҚШ Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигини 1991 й. 27 декабрда тан олди. 1992 й. 19 февралда дипломатик муносабатлар ўрнатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 1996 йил июнида АҚШга қилган ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга кўмаклашган муҳим воқеа бўлди. Ташриф чоғида икки томонлама ҳужжатлар мажмуи имзоланди. Бухоро вилоятидаги газ конларини ўзлаштириш лойиҳасини маблағ билан таъминлаш, қўшма корхоналар Ташкил қилиш тўғрисидаги баённомалар, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) Миллий банки билан АҚШ Савдо ва тараққиёт агентлиги ўртасида Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси учун Америка томонидан грант ажратиш тўғрисидаги битим, Ўзбекистон ТИФ Миллий банки билан «Банк оф Америка» ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум, Ўзбекистон Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан «Ньюмонт-Майнинг» компанияси ўртасида ҳамжиҳатлик тўғрисидаги меморандум, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан «Ньюмонт-Майнинг» ва «Мицуи» корпорациялари ўртасида «Қизилолмасой» ва «Кўчбулоқ» руда конларини биргаликда ўзлаштириш тўғрисидаги битим шулар жумласидандир. 2002 йил март ойида Ўзбекистон Президенти И.Каримовнинг АҚШга қилган иккинчи расмий ташрифи давомида АҚШ-Ўзбекистон ўртасида стратегик шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги баёнот, Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномалар имзоланди.Савдо-сотиқ, иқтисодий, маданий-гуманитар муносабатларни янада чуқурлаштириш тўғрисида фикрлар алмашуви ўтказилган.Ҳозирги кунда Ўзбекистонда АҚШ сармояси иштирокида 190 та корхона ташкил этилиб, фаолият юритмоқда.
35-савол: Россия Федерациясининг геосиёсий тузилиши ҳақида маълумот беринг?
35-жавоб: РФ майдони: 17 075 200 кв. км.
Аҳолиси: 143,142 000
Пойтахти: Москва шаҳри.
Расмий тили: рус тили
Миллий валютаси: рубл
Дини: насронийлик, Ислом,
яҳудийлик, буддавийлик ва бошқ.
Мустақиллик куни: 24. 08. 1991.
Миллий байрами: 12 июнь - Суверенитет
ҳақида декларация қабул қилинган кун (1990),
7 ноябр - келишув ва иноқлик куни (1996)
12 декабрь - Россия конституцияси куни (1993)
Чегаралари:
Ғарбда: Норвегия,Финляндия, Эстония, Латвия,Литва,Белоруссия,
Польша,Украина
Жанубда: Грузия,Озарбайжон,Қозоғистон,Хитой,Монголия, КХДР,
Қора, Азов ва Каспий денгизлари
Шимолда: Шимолий муз океани
Шарқда: Тинч океани ва денгизлар билан ўралган.
Майдони жиҳатидан дунёда энг катта мамлакат. Қуруқликдаги чегараси 22125,3 км, денгиз чегараси 38807,5 км. Россия ҳудуди 3 океан ҳавзасига қарашли 12 денгиз, жумладан, Болтиқ, Қора ва Азов (Атлантика океани),
Баренц, Оқ, Кара, Лаптевлар, Шарқий Сибирь ва Чукотка (Шимолий муз океани), Беринг, Охота, Япон денгизлари (Тинч океани), шунингдек, ҳеч бир океанга туташмаган Каспий денгизи билан ўралган.
Маъмурий жиҳатдан 89 субъект:
Ø 21 республика
Ø 49 вилоят
Ø 2 федерал шаҳар
Ø 1 мухтор вилоят (Яҳудийлар),
Ø 10 мухтор округ бўлинади.
Россияда 1092 шаҳар, 2270 шаҳарча бор. 2000 йили Марказий, Шимоли-Ғарбий, Жанубий, Волга бўйи, Урал, Сибирь, Узоқ Шарқ федерал округлари Ташкил этилди.
Республика шаклига эга бўлган демократик Федератив республика.
Давлат бошлиғи – президент, у умумий, тенг ва бевосита сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан Россия фуқаролари томонидан 4 йил
муддатга сайланди. Қонун чиқарувчи органи 2 палатадан иборат
Федерация Кенгаши ва Давлат думаси Федерал мажлис (парламент). Ижроия ҳокимиятини раис бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади. Ҳукумат раисини президент Давлат думаси билан келишган ҳолда тайинлайди
36-савол:Европа Иттифоқининг ташкил топиши ва ривожланиш жараёнлари ҳақида маълумот беринг?
36-жавоб: 1951 —Париж шартномаси имзоланди ва Европа Кўмир ва пўлат бирлашмаси ташкил қилинди.
¨ 1957 — Рим шартномаси имзоланди ва Европа Иқтисодиёт бирлашмаси ва Евроатом ташкил қилинди.
¨ 1965 —Қўшилиш ҳақидаги шартнома имзоланиши натижасида Европа Кўмир ва пўлат бирлашмаси, Евроатом ва Европа Иқтисодиёт бирлашмаси қўшилди ва натижада Ягона Кенгаш ва Ягона Комиссия ташкил қилинди.
¨ 1973 — ЕИнинг 1-кенгайиши (Дания, Ирландия ва Буюк Британия қўшилди).
¨ 1978 — Европа валюта тизими ташкил этилди.
¨ 1981 — ЕИнинг 2-кенгайиши (Греция қўшилди).
¨ 1985 — Шенген битими имзоланди.
¨ 1986 — ЕИнинг 3-кенгайиши (Испания ва Португалия).
¨ 1986 —Ягона Европа Акти-ЕИ таъсисчи битимларидаги 1-жиддий ўзгартиришлар.
¨ 1992 — Маастрих шартномасини имзоланиши.
¨ 1995 —ЕИнинг 4-кенгайиши (Австрия, Финландия ва Швеция қўшилди) .
¨ 1999 — Ягона Европа валютасини киргизиш-евро.
¨ 2004 —ЕИнинг 5-кенгайиши (Чехия, Венгрия, Полша, Словакия, Словения, Эстония, Латвия, Литва, Кипр, Малта ороллари).
¨ 2004 — Европа Конституциясини имзоланиши.
¨ 2007 — Реформа ҳақидаги битим Лиссабонда имзоланди.
¨ 2007 —ЕИнинг 6-кенгайиши (Болгария ва Руминия қўшилди.
¨ 19 noyabr 2009 — Европа Кенгашининг биринчи доимий раиси сайланди.
¨ 1dekabr 2009 — Европа Иттифоқини ҳуқуқий субъектга айлантирган Лиссабон битими кучга кирди.
37-савол: Саудия Арабистони геосиёсий тузилиши ҳақида маълумот беринг?
37-жавоб: Шиори: “Оллоҳдан бошқа худо йўқ”.
l Майдони I- 2 218 000 кв.км
l Аҳолиси -28 686 633 киши.
l Катта шаҳарлари-Ар-Риёд, Жидда, Макка, Ясриб.
l Мустақиллик куни – 23-сентябрь 1932 йил. DAVLAT TILI- Arab tili.
l Дини-Ислом (Сунний мазхаби)
l Пойтахти-Ар-Риёд.
l Пул бирлиги-Саудия рияли.
l Давлат чегараси-Саудия Арабистони Қироллиги-Араб ярим оролидаги катта давлат ҳисобланади.Иордания, Ироқ ва Қувайт билан шимолда чегарадош, Қатар ва ВАА билан шарқда чегарадош, Уммон билан жанубий-шарқий ва Яман билан жанубда чегарадош.Форс кўрфази билан шимоли-шарқий ва Қизил денгиз билан ғарбда чегарадош.
Давлат тузилиши- Саудия Арабистони 13 вилоят бўлинади:
1. Ал-Баха
2. Ал-Худуд аш-Шамалия
3. Ал-Жауф
4. Ал-Мадина
5. Ал-Қосим
6. Ар-Рият
7. Ал-Шарқия
8. Асир
9. Хайл
10. Жизан
11. Макка
12. Нажран
13.Табут
l Давлат бошқаруви-Авлоддан-авлодга ўтувчи абсолют роҳиблик монархия.Конституцияси Қуръон Каримга асосланган.Хозирда Абдулла ибн Абдул Азиз ал-Сауднинг ўғли давлатни бошқариб келмоқда. Konstitutsiyasi Qur’on Karimga asoslangan.Hozirda Abdulla ibn Abdul Aziz al-Saudning o’g’li davlatni boshqarib kelmoda.Қиролнинг ҳуқуқларини фақат шариат меъёрлари чеклаб туради.Давлат қарорлари катта диний раҳбарлар муҳокамасидан кейин қабул қилинади.Шахзодани “Шахзодалар кенгаши” танлайди.Ижро этувчи ҳокимиятни Вазирлар кенгаши амалга оширади.Уларни таркиби қирол қариндошларидан сайлаш орқали шакллантирилади. Қонун чиқарувчи органи-Консультатив ассамблея (Мажлис аш-Шура).Қирол томонидан 4 йил муддатга сайланади, 150 кишидан иборат (фақат эркаклардан).Суд ҳокимиятида-Диний судлов тизими жорий этилган бўлиб, Олий суд томонидан кўрсатилган шахсларни қирол судья этиб тайинлайди.Олий суд кенгаши 12 кишидан иборат бўлиб, уларни ҳам қирол тайинлайди.
l Саудия Арабистони ва Ўзбекистон муносабатлари: 1991 йил, 30-декабрда Ўзбекистон мустақиллигини тан олган. 1992 йил апрелда Ўзбекистон Президенти И.А.Каримовнинг Саудия Арабистони Қироллигига расмий ташрифи бўлди.Шу йили Жидда шаҳрида Ўзбекистоннинг консулхонаси очилди ва 1994 йил консуллик бош консулликка айлантирилди.1995 йилнинг майида Ар-Рияд шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси очилди.
38-савол: Ироқнинг геосиёсий тузилишини тушунтиринг?
38-жавоб: Расмий номи – Ироқ Республикаси ( Ал Жумхурия ал Ироқия)
¨ Пойтахт - Бағдод
¨ Худуди – 438072 км. Кв
¨ Ахолиси - 24683300 киши
¨ Расмий тили – араб тили
¨ Дини – ислом ( 95%), христианлар ( 3%)
¨ Пул бирлиги - Ироқ динори
¨ Ироқ Осиёнинг жануби ғарбий қисмида жойлашган давлат.
¨ Шимолда Туркия
¨ Шарқда Саудия Арабистони ва Қувайт
¨ Ғарбда Иордания ва Сурия
¨ Жанубда Форс қўлтиғи билан чегарадош.
¨ Иқлими – континентал.
¨ Ироқ аграр индустриал давлат.
¨ Иқтисодининг асосини нефт қазиб олиш ташкил этади.
¨ Нефтни қайта ишлаш, цемент, тўқимачилик, тери пойабзал, озиқ овқат саноати ривожланган.
¨ Кимё фармацевтика, шиша, электротехника, автомобил йиғувчи корхоналар, қишлоқ хужалиги машинасозлиги заводлари бор.
¨ Нефт хом ашёси ва қуруқ мевалар асосий экспорт махсулотлари хисобланади.
¨ Оғир машинасозлик, мудофаа саноати махсулотлари, транспорт жихозлари, темир, пўлат, асосий саноат махсулотлари, ғалла, озиқ овқат махсулотлари импортда мухим ўрин тутади.
¨ ЯИМ миқдори 54400 млн доллар. Ахоли жон бошига 2100 доллар.
¨ Асосий савдо хамкорлари: Иордания, Туркия, Бразилия, Япония, Нидерландия, Испания, Франция.
¨ Асосий порти: Басра
Давлат
тузилишига кўра Президентлик республикаси. Жануби-гарбий Осиёда
жойлашган давлат. Ироқ 18
та
вилоятдан иборат. Давлат ва хукумат бошлиғи -
президент.
Президентнинг
ваколат муддати 7йил. Конун чикарувчи хокимият Миллий Кенгаш (Парламент), у 4
йил муддатга сайланади. Ижроия хокимиятини президент ва хукумат амалга
оширади. 1980 йил сентябрда Ироқ билан Эрон
ўртасида Шатт-ул Араб дарёси бўйлаб ўтган чегара хусусидаги жанжал қуролли
тўқнашувга айланиб кетди. 8 йил давом этган бу можаро Яқин Шарқ
ва Форс кўрфази атрофидаги вазиятни кескинлаштириб юборди. 1990 йил 1 августдан
2 августга ўтар кечаси Ироқ қўшинлари Кувайт ҳудудига
бостириб кирди ва бир неча кун давомида уни қамал қилиб турди. БМТ
Хавфсизлик Кенгаши Кувайтнинг Ироқ томонидан босиб олинишини қоралади
ва Ироқ қўшинлари Кувайтдан дарҳол олиб чиқиб
кетилишини талаб қилди, Ироққа қарши қаттиқ
иқтисодий жазо чоралари жорий этди. Аммо Ироқ раҳбарияти бу
талабни бажармади. Натижада БМТ Хавфсизлик Кенгашининг “мазкур регионда
тинчлик ва хавфсизликни тиклаш учун барча зарур воситалардан фойдаланиш” тўғрисидаги
қарорига биноан АҚШ, Буюк Британия, Франция, бир қатор араб
давлатлари ҳарбий қисмларидан иборат кўп миллатли кучларнинг қўшинлари
1991 йил 16 январдан 17 январга ўтар кечаси Ироққа қарши уруш
ҳаракатлари бошлади. “Чўлдаги бўрон” деб аталган бу жангда Ироқ қўшинлари
мағлубиятга учради. 1994 йил 10
ноябрда Ироқ Кувайтнинг суверинитети, ҳудудий бутунлиги ва халқаро
чегараларини тўла-тўкис ва узил-кесил тан олишини билдирди. Бироқ
хунрезликларни давом эттирган Ироқ ҳукуматининг сиёсатидан норози
бўлган дунё ҳамжамияти унга нисбатан босимни давом эттирди. 2003 йилда АҚШ
бошчилигидаги Буюк Британия, Испания, Италия, Австралия ва бошқа бир қатор
давлатларнинг ҳарбий кучлари Ироқ ҳукуматини ағдариб
ташлади ва мамлакатда демократик бошқарувни жорий қилишга киришди.
2005 йилнинг январида илк демократик сайловлар бўлиб ўтди.
Ироқ 1945 йил 21 декабрдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини
1992 й. 1 январда тан олган ва 1993 йил 19 июнда дипломатик муносабатлар
ўрнатилган.
39-савол: Покистоннинг геосиёсий тузилишини тушунтириб беринг?
39-жавоб: Майдони.…..........…………… 803 940 км.
Аҳолиси.…………………………. 144 617 000
Пойтахти.……….... Исломобод шаҳри
Катта шаҳарлари….......Карочи, Лоҳур, Файсалобод, Хайдаробод, Равалпинди, Пешовар, Мўлтон.
Расмий тили…..…………..... урду ва инглиз тиллари.
Экспорт………..... пахта, газламалар, гуруч ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари.
Импорт…....техникалар, нефт ва нефт маҳсулотлари,
кимёвий воситалар, транспорт ускуналари, ун ва бошқалар.
Покистон саноати ривожланаётган аграр мамлакат. 1947-91 йилларда мамлакат иқтисодиёти таркибида чуқур ўзгаришлар содир бўлди, ишлаб чиқариш замонавий шакл ва услубларга ўтди, ялпи ички маҳсулот 5 баравар ошди. Иқтисодиётдаги бу натижаларга асосан давлатнинг иқтисодий сиёсати, хусусий ишбилармонликни бошқариш ва рағбатлантириш ҳамда давлат секторининг фаолияти туфайли эришилди. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши 22,3 %, саноатнинг улуши – 16 %.
Ташқи савдода импортнинг улуши 9,6 млрд АҚШ доллари
Экспортнинг улуши 8,6 млрд АҚШ доллари
Савдо шериклари АҚШ, ЕИ давлатлари, Араб давлатлари, Хитой, Япония, Гонконг, Малайзия ва бошқалар.
Миллий валютаси: Покистон рупияси
Дини: ислом
Мустақиллик куни:14. 08. 1947.
Миллий байрами:23 март - Республика куни (1956)
Чегаралари:ғарбда Эрон ва Афғонистон, шимолда Хитой, шарқда ва жануби-шарқда
Ҳиндистон, жанубда Атлантика океани.
Давлат тузуми. Осиё жанубида, Ҳиндистон ярим оролининг шимоли-ғарбидаги давлат. Маъмурий жиҳатдан 4 провинция, федерал пойтахт ҳудуди ва федерал ҳукумат томонидан бошқариладиган қабилалар ҳудудига бўлинган. Покистон – Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига кирувчи ислом республикаси. Амалдаги конституцияси 1973 йили қабул қилинган, 1977 йили тақиқланган ва 1985 йил 30 декабрда қайта тикланган. Давлат бошлиғи президент (2001 йилдан Парвиз Мушарраф), у 5 йил муддатга сайланади ва кетма-кет 2 мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 2 палатали парламент (Сенат ва Миллий ассамблея), ижроия ҳокимиятини президент ва ҳукумат амалга оширади. Бош вазирни президент тайинлайди.
Аҳолиси, асосан, панжобилар; пуштунлар, синдҳийлар, балуч (балуж)лар ҳам яшайди. Покистоннинг шимолий қисмида тоғли халқлар - кхў ва қўҳистонийлар истиқомат қилади. Аҳолисининг 98% ислом динига, қолганлари зардуштийлик, ҳиндуийлик динларига эътиқод қилади. Аҳолининг 57% 12 та йирик шаҳарда яшайди.
Покистон Ислом Республикаси Ўзбекистон Республикаси мустақилигини 1991 йил 20 декабрда тан олди ва икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 10 майда ўрнатилди. Покистоннинг Тошкентдаги элчихонаси 1992 йилнинг июнь ойида очилди. Ўзбекистон Республикасининг Покистондаги элчихонаси эса 1994 йилнинг июль ойидан бошлаб фаолият кўрсатмоқда. 1992 йилнинг март ойидан 2001 йилнинг октябрь ойига қадар Карачи шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг бош консулхонаси фаолият кўрсатди.
40-савол:Хитой геополитикаси ҳақида маълумот беринг?
40-жавоб: Хитой
Майдони:……........……………9 572 419 кв. км.
Аҳолиси:………......…........……….1 368 050 000
Пойтахти:……………………........…...Пекин
Катта шаҳарлари……….......Шанхай, Тянцзин.
Расмий тили…….....………..........Хитой тили.
Экспорт……..кийим-кечак, электр машиналар, электротехника маҳсулотлари, радио, теле ва машинасозлик техникалари, оёқ кийимлар ва ҳоказо.
Импорт………….ярим фабрикат ва хомашёлар,электр машиналар, кимёвий маҳсулотлар, темир ва пўлат, машинасозлик товарлари.
Миллий валютаси…………..............Юан.
Дини…….....................буддизм, дуаосизм,ламаизм ва насронийлик.
Мустақиллик куни….................1. 10. 1949 йил.
Миллий байрами.................................1 октябрь Мустақиллик куни.
Чегаралари………………ҒарбдаҲиндистон,Покистон,Тожикистон,Қирғизистон, Қозоғистон билан, шимолда Россия ва Монголия билан, шарқда КХДР билан, жанубда Въетнам, Лаос, Мъянма, Ҳиндистон, Бутан, Непал билан чегарадош.
Давлат тузуми. Социалистик Халқ Республикаси бўлиб, 1982 йилдан буён Қонунчилик органига эга. Унинг номи 1999 йили Миллий Халқ Конгресси деб ўзгартирилган. 2972 депутатдан иборат Конгрессга сайловлар ҳар беш йилда бўлиб ўтади. Депутатлар провинциялардан, автоном ҳудудлардан, шаҳар кенгашларидан ва халқ озодлик армияси вакилларидан сайланадилар.
Давлат бошлиғи-ХХР раиси. Мамлакатда ягона партия – Хитой Коммунистик партияси мавжуд. Мамлакатни коммунистик партия аъзоларидан Ташкил топган Сиёсий Бюро бошқаради ва у 8 аъзодан иборат.
Хитой 1945 йил 24 октябрдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини 1991 йил 27 декабрда тан олган ва 1992 йил 2 январда дипломатик муносабатлар ўрнатилган.
Бугунги кунда Хитой узоқ давр мобайнида иқтисодий тараққиётнинг юқори кўрсаткичларига эришиб келаётган жаҳон мамлакатларидан
бири. Сўнгги 25 йилда Хитойда ялпи маҳсулотнинг йиллик ўсиши 8% дан пасайгани йўқ. 1978 йилдан бери аҳоли жон бошига ЯИМ 100$ дан 1000$ га ўсди.Ден Сяо Пен бошлаган ислоҳотларнинг дастлабки даврида
асосий эътибор қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишга қаратилган бўлса,
бугунги кунда юксак технологияларга асосланган ишлаб чиқаришлар
мамлакатдаги энг жўшқин ривожланаётган тармоқлардир.
Хитой электроника ва информатика ишлаб чиқариш бўйича АҚШдан
кейин иккинчи ўринга чиқди. Мамлакатнинг йиллик ЯИМи 1,5 триллион долларни, валюта захиралари - 500 млрд. долларни ташкил
этади. Осиё Тараққиёт банки маълумотларига кўра, Хитой жаҳон
иқтисодиёти ўсишининг 13% ни таъминламоқда .Ташқи савдо обороти ҳажми муттасил ўсиб бораётир. 2005 йилда у биринчи марта 1 триллион доллардан ошади.
ХХР бугунги кунда юқори даражада ривожланаётган давлатлардан бири ҳисобланади.
41-савол: Халқаро ташкилотларнинг қандай гуруҳланади?
41-жавоб:
· Ихтисослашган халқаро ташкилотлар
· Иқтисодий халқаро ташкилотлар
· Минтақавий халқаро ташкилотлар
· Ҳарбий-сиёсий халқаро ташкилотлар
42-савол: Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ташкил топиш жараёни ҳақида маълумот беринг?
42-жавоб:
• 1919-1946 йиллар-“Миллатлар Иттифоқи” номли халқаро ташкилотнинг таъсис этилиши (Швецариянинг Женева шаҳри)
• 1942 йил-БМТ тўғрисидаги дастлабки фикрларнинг ўртага ташланиши
• 1943 йил -БМТ тўғрисидаги фикрларнинг Буюк Британия, АҚШ, СССР ва Хитой ташқи ишлар вазирлигининг қўшма кенгашида аниқ ифодаланиши
• 1944 йил -БМТ низомининг ишлаб чиқилиши (Думбартон-Окс конференцияси)
• 1945 йил июнь -БМТ низомининг имзоланиши (Сан-Франциско таъсис конференцияси)
• 1945 йил 24 октябрь -БМТ низомининг кучга кириши
43-савол: Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таркиби ҳақида маълумот беринг?
43-жавоб: БМТ таркиби :
Ø Бош Ассамблея
Ø БМТ котибияти
Ø Халқаро суд
Ø Васийлик кенгаши ва ўзини ўзи бошқармайдиган ҳудудлар департаменти
Ø Сиёсий масалалар ва хавфсизлик кенгаши ишлари департаменти
Ø Иқтисодий ва ижтимоий масалалар кенгаши
44-савол: БМТнинг асосий мақсади ва вазифаларини айтиб беринг?
44-жавоб:
Ø жаҳонда тинчлик ва тараққиётни таъминлашнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш ва тавсиялар бериш
Ø жаҳонда рўй бериб турадиган иқтисодий ва ижтимоий муаммолар бўйича тавсия ва қарорлар ишлаб чиқиш
Ø фан ва маданият соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш
Ø давлатлар ўртасидаги алоқаларни сиёсий воситалар ёрдамида тартибга солиб туриш
Ø халқаро можароларни бартараф этиш
Ø ҳарбий тажовуз ёки табиий офатлар қурбони бўлган халқларга ёрдамлашиш
Ø дунёда мустаҳкам, барқарор тинчликка эришиш, халқаро хавфсизликни таъминлаш
45-савол: БМТ ва Ўзбекистон ҳамкорлиги ҳақида маълумот беринг?
45-жавоб:
Ø 1992 йил 2 март-Ўзбекистон БМТга қабул қилинди
Ø 1993 йил 24 август-Тошкентда БМТ ваколатхонаси иш бошлади
Ø 1993 йил 28 сентябрь - Президентимиз И.Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатидаги улкан салоҳияти ва имкониятлари ҳақида нутқ сўзлади
Ø 1995 йил 24 октябрь-Президентимиз И.Каримов БМТ Бош Ассамблеяси ташкил этилганлиги 50 йиллигига бағишланган сессиясида нутқ сўзлаб, унда БМТ ишини такомиллаштириш юзасидан амалий таклифлар билдирди
Ø 2000 йил сентябрь-Президентимиз И.Каримов БМТ Бош Ассамблеяси Мингйиллик саммитидаги нутқида халқаро терроризм, диний экстремизм ва наркобизнесга қарши кураш олиб бориш, жаҳон ва минтақавий хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш, БМТ фаолияти ва таркибий тузилишини ислоҳ қилишга оид таклифлар билан чиқди
Ø 2002 йил октябрь -БМТ Бош котиби Кофи Ананднинг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида Президентимиз И.Каримовнинг ташаббуси билан БМТнинг гиёҳванд моддаларни назорат қилиш марказини ташкил этиш ҳақида келишиб олинди
Ø 2006 йил 8 сентябрь - Семипалатинск шаҳрида Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган Афғонистон ва Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёда ядровий қуролдан холи ҳудудни ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди
Ø 2008 йил 17 апрель-Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди
Ø 2009 йил март -“Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд” ҳақидаги шартнома кучга кирди
Ø 2010 йил 20-21 сентябрь -Президентимиз И.Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик саммитида нутқ сўзлади
46-савол: Экстремизм ва унинг салбий оқибатлари ҳақида маълумот беринг?
46-жавоб: «Экстремизм» (экстремизм – французча «еxtremisme», лотинча «extremus» - кескин, сўнгги) остида муайян жамиятда қабул қилинган қонун-қоидаларга зид бўлган ғояларни тарғиб ва амал қилиш тушунилади.
Диний экстремизм – жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидавий аҳкомларни рад этиш ва ўз ғояларини муросасизлик ва зўрлик билан тарғиб қилишдир. Диний-экстремистик гуруҳларнинг бош мақсади - «халифалик» ёки «ислом амирлиги» давлати тузиш шиори остида сиёсий ҳокимиятни эгаллашдир.
Ушбу мақсадга етиш йўлида:
• аҳолига ҳанафийлик мазхабига зид мутаассиб ғояларни сингдириш,
• ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш,
• ҳукуматга тайзиқ ўтказиш,
• аҳоли ичида қўрқув, парокандалик ҳамда давлатга нисбатан ишончсизлик уйғотиш
• республика раҳбарияти томонидан диний соҳада олиб борилаётган сиёсатни обрўсизлантириш каби оралиқ мақсадларга бўйсиндирилган фаолият олиб борилади.
Диний экстремистик ташкилотларнинг асосий фаолият услублари:
* экстремистик руҳдаги адабиёт, видео- ва аудио тасмалар, электрон диск ва мобил телефон хотира карталарини тарқатиш
* хуфия гуруҳ (жамоат, халқа)лар тузиш
* яширин диний «ҳужралар»нинг фаолиятини йўлга қўйиш
* республикадаги ижтимоий-сиёсий вазиятни кескин қоралаш, давлат ва диний идора вакилларини обрўсизлантиришга қаратилган ҳаракатларни амалга ошириш
* террорчилик ҳаракатлари ўтказиш
Диний экстремистик ташкилотларнинг асосий фаолият услублари:
* экстремистик руҳдаги адабиёт, видео- ва аудио тасмалар, электрон диск ва мобил телефон хотира карталарини тарқатиш
* хуфия гуруҳ (жамоат, халқа)лар тузиш
* яширин диний «ҳужралар»нинг фаолиятини йўлга қўйиш
* республикадаги ижтимоий-сиёсий вазиятни кескин қоралаш, давлат ва диний идора вакилларини обрўсизлантиришга қаратилган ҳаракатларни амалга ошириш
* террорчилик ҳаракатлари ўтказиш
47-савол: Терроризм ва унинг салбий оқибатлари ҳақида маълумот беринг?
47-жавоб: Терроризм – муайян сиёсий мақсадларда, жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш ва аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш учун зўравонлик ишлатиш ёки зўравонлик ишлатиш билан қўрқитиш.
Терроризм - сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йўқ қилиниши (шикастлантирилиши) хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида жавобгарлик назарда тутилган зўрлик, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёки бошқа жиноий қилмишлар. (Ўзбекистон Республикаси “Терроризм қарши кураш тўғрисида”ги қонун, 15 декабрь, 2000 йил)
48-савол: Глобаллашув ва унинг моҳияти ҳақида маълумот беринг?
48-жавоб: Хозирги сиёсат фанида «глобаллашув» термини бир катор универсал жараёнларни, жумладан, давлатлар ва жамиятлар уртасидаги узаро алокадорлик хамда узаро борликликнинг ривожланиш жараёнини ифодалаш учун кулланади. Глобаллашув мураккаб, зиддиятли, диалектик жараён сифатида намоён булмокда ва XXI асрда жахон тараккиёти янги боскичининг, ер курраси микё-сидаги ижтимоий ривожланишнинг, фан ва техника ютуклари туфайли имкони булган ижтимоий жараёнлар ва социал алокаларнинг сифат жихатдан янгича шакл-ланишининг асосий белгиси булиб майдонга чикмокда.
Глобаллашувнинг юзага келиши тарихий тараккиётнинг барча силжишлари билан алокадор тарзда кечди. У алока воситалари, транспорт тизимининг ривожланиши, либерализм сингари универсал мафкуравий концепция-ларнинг таркалиши билан бошланган байналмилаллашув жараёнини табиий равишда давом эттирмокда. Саноат инкилоби, янги транспорт ва алока воситаларининг яратилиши, жахон бозорининг шаклланиши, оммавий миграция, халкаро алокалар ва айирбошлашнинг жадаллашуви мамлакат ва халкларнинг ажралиб колган холда мавжуд булишига бархам берди. Жахон хужалик алокалари шиддат билан ривожланиб бормокда, халкаро муносабатларни тартибга солишнинг жахон микёсидаги тизими яратилмокда, маданий узаро таъсирлар жадаллашмокда, катта масофалар нисбатан осонлик билан бартараф этилмокда, замон шитоб билан илгариламокда, дунё яхлитликка эриша бошлади.
Маълумки, фан ва янги технологиялар иктисодиётни, умуман, ижтимоий тараккиётни харакатлантирувчи куч сифатида майдонга чикади. Янги технологиялар ва ишлаб чикарувчи кучлар дунёни тубдан узгартириб юбормокда, сиёсий тизимларга таъсир этмокда, нафакат хусусий технологик ва иктисодий масалаларни, балки сиёсий ма-салаларни хам ечиш учун катта имкониятлар очилмокда. Замонавий дунёга даъват имкониятлар учун даъватдир. Бу имкониятларни давлатларга, жамиятларга, трансмил-лий компанияларга, алохида сиёсий кучларга уз манфа-атларини улар оркали руёбга чикаришлари учун замона-вий фан, техника иктисодий кудрат беради.
Бирок илмий-техник ва иктисодий тараккиёт тегишли даъватларга нафакат ижобий жавобларни беради, балки тахдидларни хам тугдиради. Бу тахдидлар, аслини олганда, янги эмас. Улар турли шакл ва мазмунга эга булиб, хамиша мавжуд булган:
- технология сохасида Рарб мамлакатларининг мутлак устунлиги базасида бутун дунё микёсида трансмиллий олигопол тизимлар томонидан ресурслар ва иктисодий фаолиятни глобал бошкарув тизими шаклланмокда ва мустахкамланмокда;
- даромади паст ва урта даражадаги мамлакат ахолисига нисбатан бой мамлакатлар ахолиси даромадларининг илгарилаб кетган баркарор усиши тенденция сифатида сакланмокда;
- ривожланаётган мамлакатлар ишлаб чикариш ва экспорт тузилмасининг асосан хом ашёга йуналтирилганлиги сакланмокда, бу жахон иктисодиёти ва хом ашё нархи конъюктурасининг узгарувчанлиги чогида, айникса, хавфли, натижада баркарор иктисодий усиш булмайди;
- глобал жараёнлар босимига мослаша олмайдиган мамлакатлар жиддий ижтимоий зиддиятлар ва фукаролар можаролари хавфига учрайди;
- дунёнинг иктисодий ва ижтимоий ноухшашлиги миграция окими усишини юзага келтиради, бу ривожланаётган мамлакатларда юкори малакали ишчи кучига хам тегишли;
- замонавий алока воситалари туфайли молиявий чайковчилик бозорига айланган глобал молиявий бозорлар алохида хавф тугдиради;
- трансмиллий жиноий тузилмаларнинг пайдо булиши ва таркалиши билан боглик булган глобал жараёнлар кучаяди, гиёхванд моддалар ва курол-ярог савдоси авж олади.
Аёнки, глобаллашув шароитида миллий хавфсизликка тахдид ва карши чикишлар уз мазмун-мохиятига кура хам (чунки бу янада кескинлашади), узининг турли-ту-манлиги жихатидан хам янада хавфли намоён булади. Глобаллашув хар кандай хозирги тахдид ва карши чикишларни бартараф этилиши мураккаб ходисага айлантиради, унга карши харакат давлатнинг мафкуравий, иктисодий, технологик, биринчи галда, ижтимоий-хукукий ривожланиши оркали анча юкори даражада таъминланган булиши лозим. Факат минтакавий интеграллашган микёсда хозирги чакирик ва тахдидларнинг катта кисмига карши туришга кодир иктисодий ривожланиш, узаро ёрдам ва жамоавий хавфсизликнинг ишончли тизимини яратиш мумкин.
Глобал характерга эга ва глобаллашувнинг бевосита самараси булган ёки у билан бирга юз берган янги карши чикиш ва тахдидлар хакида суз кетганда, улар шундай булса-да, хар кандай давлатнинг миллий хавфсизлигига жиддий муаммо туғдиради, биз шуни назарда тутишимиз керакки, айнан улар минтакавий даражада карши харакат килиш воситасини топиш жараёнини тезлаштиради.
Ривожланган мамлакатлар учинчи дунё эга булган минерал хом ашё, ёкилри-энергетика ресурсларига эхтиёж сезаётир. Бирок уларнинг захираси тугаб бормокда. Табиий хом ашё ресурсларининг, айникса, газ ва нефтнинг чекланганлиги якин эллик йилда халкаро муносабатлар ривожланишининг бош омили хисобланади. Ушбу захираларни кулга киритишга интилиш асосида можаролар авж олади ва кучлар конфигурацияси (жойлашуви) узгаради. Мукобил энергия манбаларини биринчи булиб топган мамлакат нафакат миллий иктисодиётини ривожлантириш, балки геосиёсий координаталарнинг янги тизимини шакллантириш учун ҳам барча шароит-ларга эга булади.
49-савол: Халқаро муносабатлар тушунчасига изоҳланг?
49-жавоб: Халқаро муносабатлар - хавфсизлик, барқарорлик ва ривожланишни таъминлаш мақсадида давлатлар, халқлар, халқаро ташкилотлар ва трансмиллий корпорациялар ўртасидаги ўзаро хамкорлик шакл ва услублари, сиёсий, хуқуқий, ҳарбий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқалар, борлиқликлар тизимидир. Бу давлат фаолиятининг муҳим соҳаси бўлиб, бусиз хозирги цивилизацияни, унинг ривожланишининг асосий тенденциялари ва келажак истиқболини тасаввур этиш қийин. Бундан ташқари, хар бир инсоннинг ҳаёти муайян даражада халқаро муносабатларга борлиқдир.
50-савол: Ташқи сиёсат ва унинг моҳияти ҳақида тушунча беринг?
50-жавоб: Кенг маънода, ташқи сиёсат - халқаро муносабатларда миллий манфаатларни таъминлаш буйича давлатнинг фаолият доираси ва тутган йули. Шунингдек, ташқи сиёсат давлатнинг ташқи сиёсат идораси ва бошқа структураларининг халқаро майдонда миллий ривожланишнинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш йуналишидаги стратегияси, тактикаси ва аниқ кадамлари сифатида ҳам қабул қилинади.
Ташқи сиёсат масалаларнинг икки векторига эга, уларни шартли равишда «Ҳимоявий » , «мудофаавий» ва «ҳужумкор» масалалар деб аташ мумкин.
«Ҳимоявий» масалалар халқ ва давлат суверенитетини таъминлаш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, мудофаа ва шу каби мақсадлар кўриб чиқилаётганда яққол кўзга ташланади.
«Хужумкор» тажовузкор деган маънода бўлмай, у давлатларнинг кучли рақобати шароитида геосиёсий тартибдаги бир қатор масалаларни хал қилиш ва муайян фойда олиш буйича фаол ташаббускор ташқи сиёсат юритиш зарурати билан боғлиқ.
Хар ҳолда, ушбу масалалар миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва илгари суриш буйича давлатнинг ташқи сиёсий механизми куч-ҳаракатлари шаклида намоён бўлади ва ижтимоий-иқтисодий интеграциялашув жараёнларида, миллий, минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлашда, тегишли давлатлараро ташкилотлар тузиш ва бошқаларда акс этади.
Ташқи сиёсат давлатнинг фаолият соҳаси сифатида муайян мухторияти ва аниқ ифода этилган ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. Бунинг устига у ижтимоий муносабатларнинг ҳар бир соҳасида аник вазифа, предмет ва услубга эга. Шунга мувофик, ушбу соҳаларнинг ўзига хос хусусияти давлатнинг ташқи сиёсати шаклига қайтадан қурилади. Масалан, хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ташқи сиёсат қатор мухим сиёсий, ҳарбий-техник, гуманитар масалаларни ечишни, ушбу соҳада бошқа давлатлар билан ҳамкорликни таъминлашни мўлжаллайди. Давлатларнинг халқаро хам-корлиги ўзаро хавфсизликни мустаҳкамлаш ва қуролли кучлар жанговар тайёргарлигини оширишга йуналтирилган ҳарбий соҳада биргаликда фаолият юритишни кўзда тутади. Давлат олдида ташқи иқтисодий фаолият соҳасида бошқа масалалар туради. Бу ерда чет эл инвестициясини жалб қилиш, коммуникацияни ривожлантириш, ўзаро фойдали иқтисодий ҳамкорлик каби масалалар асосий вазифа ҳисобланади.
Давлат ташқи сиёсатининг мақсад ва асосий йуналишлари фақат миллатнинг иқтисодий, ҳарбий, ахборот ва демографик ресурсларини қамраб олган умумий салоҳият билан таққослагандагина айнан мос ва натижали бўлади.
51-савол: Дипломатия ва унинг моҳияти ҳақида тушунча беринг?
51-жавоб: Дипломатия ташқи иқтисодий фаолиятнинг асосий механизми ҳисобланади.
Хозирги дипломатия ташқи сиёсатнинг мақсад ва вазифаларига эришувни, мамлакатдан ташқарида ўз давлат ва фуқароларининг манфаатларини таъминлайди, давлатларнинг музокаралар жараёнини, ахборот хамкорлигини ташкил қилади, давлат ва хукумат бошликлари, давлатнинг ташқи алоқа органлари ҳамда бевосита дипломатларнинг расмий фаолияти шаклида амал-га ошади. Дипломат (французча «diplomate» ) - ташқи алоқалар идорасининг (марказий ёки хорижий аппаратнинг) ходими бўлиб, у эгаллаб турган лавозими туфайли хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан расман алоқа қилиш соҳасида бевосита мазкур идора вазифаларини бажаради.
Дипломатия соҳасидаги баъзи хорижий экспертлар турли «дипломатия турлари»нинг руйхатини фан сифатида келтиришади, яъни.
- одатдаги икки томонлама дипломатик каналлар орқали алоқалар ва музокаралар;
- "ad hos" кўп томонлама конференциялар;
- маслахатлашув дипломатияси (муаллифлар ушбу категорияга, жумладан, НАТОни киритишади);
- янги инструментлар ва шакллар дипломатияси (муаллифлар белгилашига кўра: ихтисослаштирилган агентликлар ва функционал ташкилотлар);
- парламентар дипломатия (қонунчилик хокимияти органларининг халқаро алоқаси);
- маданий дипломатия ва ахборотга оид фаолият;
- иқтисодий дипломатия (молиявий ёрдам, қарзлар, инвестициялар, савдо);
- техник ёрдам дипломатияси;
- ҳарбий соҳадаги дипломатия;
- куролсизланиш ва куролланишни чеклаш дипломатияси;
- разведка билан шуғулланувчи дипломатия;
- хусусий гуруҳлар ва алоҳида шахслар дипломатик фаолияти.
Айнан музокараларда битимга келиш билан боглик дипломатик фаолият чоғида, одатда, ўзаро ён беришлар орқали турли давлатлар позициялари, уларнинг хохиш-истаклари келишиб олинади. Мазкур хохиш-истаклар хал-қаро шартнома меъёрларида ифодасини топади. Халқаро шартнома тузиш жараёнининг навбатдаги босқичи (имзо чекиш, ратификация қилиш, ратификация ёрлиқларини алмашув ёки уларни депонентлаш ва ш.к.) хам кўп даражада дипломатик фаолият билан боғлик. Халқаро хуқуқнинг одатдаги нормаси давлатлар ўртасидаги муносабатлар амалиётидан, давлатнинг ташқи сиёсий харакатларидан усиб чикади.
52-савол: Демократик тараққиётга буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчиликнинг таҳдиди нималарда намоён бўлади?
52-жавоб: Тарихий тажрибага асосланиб, бу ҳодисани муайян кучлар ва
давлатлар томонидан бўладиган сиёсий, мафкуравий ва иқтисодий ҳукмронлик
деб ёки миллатлараро ва давлатлараро, минтақавий муносабатларда унга
интилиш деб таърифлаш мумкин.
Шовинизм баъзи кўп сонли миллатларнинг нафақат кўп миллатли империя
доирасида, балки уни ўраб турган жўғрофий-сиёсий маконда ҳам
ўзининг мутлақ ҳукмронлигини ўрнатиш учун курашида намоён бўлади.
Одатда, ҳудуд жиҳатидан кичик бўлган ва энг асосийси - иқтисодий
имкониятлари заифлашган ва ички беқарор давлатлар ана шундай даъволарга
нишон бўлади.
Буюк давлатчилик шовинизми бошқа миллатлар ва
мамлакатлар билан ўзаро маданиятли ҳамкорлик қилишга тайёр
эмасликдан келиб чиқади. Унинг ифодачилари ҳарбий империялардир. Бу
империяларнинг иқтисодиёти босиб олинган ҳудудларни эксплуатация қилар
ва ҳатто уларнинг ҳаётий манбалари ҳисобига яшар эди. Айни чоғда
бўйсундирилган халқларга уларнинг маданий жиҳатдан ва умуман миллий
жиҳатдан норасолиги ҳақидаги ҳалокатли ғоя сингдирилар
эди.
Бизнинг ўлкамиз ҳам ана шундай қисматдан қочиб қутулолмади.
У ҳам узоқ вақт давомида ҳукмрон шовинистик ва агрессив
миллатчилик ғояларининг бутун жафоларини тортиб келди. Ўзбекистон
Россия империяси, сўнгра эса Совет империяси таркибида мажбуран ушлаб турилган
мураккаб даврни бошидан кечирди. Бу давр ҳозирги пайтда турлича, баъзан
бир-бирини истисно этадиган тарзда талқин қилинмоқда.
Афтидан, Марказий Осиёда содир бўлаётган ҳодисаларнинг кўпдан-кўп шарҳлари
муайян сиёсий ва мафкуравий йўл-йўриқлар таъсирида берилмоқда, деб
айтиш учун барча асосларга эгамиз.
Шу сабабга кўра, тарқатилаётган фикрлардан иккитасини алоҳида
ажратиб кўрсатиш мумкин. Бу фикрлар Марказий Осиё учун мўлжалланган хилма-хил
"андозалар"нинг ҳаммасини акс эттирмаса-да, бироқ
уларнинг муаллифларини жуда яхши тавсифлаб беради. Биринчи
"андоза"нинг муаллифлари, эҳтимол самимий тарзда, минтақа
Россия империяси таркибидаги Туркистон мухторияти сифатида ривожланиб, ўз
метрополиясидан зарур рағбатларни олиб турар эди. Чунки чор Россияси маҳаллий
анъаналар ва асосларни йўқ қилмаган ва бузмаган ҳолда
ўлканинг буржуача тадрижий ривожини рағбатлантирган эди, деб ҳисоблайдилар.
Минтақада ўтказилган большевикча тажриба, шу жумладан миллий-давлат
чегараланиши, ижтимоий тузумнинг анъанавий кўринишларини бостириш ёки чеклаш, иқтисодиётнинг
ҳаддан ташқари ихтисослаштирилиши ушбу гуруҳ муаллифлари
томонидан кескин танқид қилинмоқда. Улар буни Марказий Осиё
минтақасидаги ҳозирги зиддиятларнинг асосий сабабларидан бири деб ҳисобламоқдалар.
Айни шу мантиққа мувофиқ, коммунистик тузумдан кейинги янги
Россия минтақада барқарорлаштирувчи ролни ўйнаш учун жуда
мос келар эмиш.
Бошқа фикрларга кўра, минтақадаги мураккаб муаммоларни бу ўлканинг
узоқ давом этган мустамлака ўтмиши келтириб чиқарган.
Мустамлакачилик мусулмон аҳолининг руҳиятига мутлақо ёт
унсурларни олиб кирган. Вужудга келган аҳволдан қутулиш йўли
сифатида ўлканинг ўз тарихий ва миллий негизларига қайтиш таклиф қилинади.
Бунга эса минтақадаги давлатлар фақат қўшни мусулмон
мамлакатларига эргашган, келажакда улар билан янада яқинроқ
интеграцияга киришган тақдирдагина эришиш мумкин эмиш.
Бироқ бу нуқтаи назарларда яхлит объектив ва илмий ёндашишдан кўра
сиёсат ва эҳтирос анча устунлик қилади. Мазкур фикрларда расмий
мантиқнинг ҳамма белгилари мавжуд бўлишига қарамай, уларнинг
муаллифлари ўта кескин нуқтаи назарларнинг ифодачиларидир. Бу нуқтаи
назарлар айни буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчиликнинг хуружлари
туфайли келиб чиққан.
Тарихий тажрибада қайта-қайта тасдиқланганидек, шовинизм
авторитар тузумлар ўрнатилиши ва мустаҳкамланишини рағбатлантиради,
шафқатсиз диктатурага олиб боради. Чунки, бўйсундирилган ва қарам
халқларнигина эмас, балки бир қисми муқаррар равишда бундай
сиёсий йўлга қарши чиқадиган ўз аҳолисини ҳам бошқача
шароитда итоаткорликда сақлаб туриш мумкин бўлмайди.
Шовинизмнинг тарихан ҳалокатли эканлигига сабаб шуки, ҳаддан ташқари
кучайиб кетган ва, айниқса, ўз миллий мумтозлигига ишонишга асосланган
буюк давлатчилик зўравонлик асосига қурилганлигидадир. Бу эса, ўз навбатида,
буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчиликни ифода этувчи давлатларнинг
ўзида кўплаб қурбонлар ва йўқотишларга олиб келади.
Шу боис айтиш мумкинки, шовинизм пировардида давлатнинг ўзига зарба беради,
унинг пойдеворини кучсизлантиради, ички зиддиятларни кучайтиради. У жамиятни
парчалаб юборишга ва унинг учун оғир бўлган оқибатларни келтириб чиқаришга
қодир. Гарчи тарихий даврлари ва шарт-шароитлари турлича бўлса-да, Рим,
Усмонлилар, Германия ҳамда Россия ва Совет империяларининг тақдирида
бунга кўплаб мисоллар топиш мумкин.
Ҳозирги шароитда шовинистик таҳдидларнинг тазйиқини бошдан
кечириб турган кичик мамлакатлар ва халқлар ўз хавфсизлиги ҳамда
суверенитетини таъминлаш мақсадида буюк давлатчиликка қарши чоралар
излашга мажбур бўлмоқда. Оқибатда буларнинг ҳаммаси бутун халқаро
муносабатлар тизими янада соғломлашишига эмас, аксинча, дунё миқёсида
жаҳоннинг куч марказлари ўртасидаги муносабатларда зиддиятларнинг
зўрайишига олиб келиши мумкин.
53-савол: Этник ва миллатлараро зиддиятлар қандай кўринишларда намоён бўлади?
53-жавоб: Маълумки, ҳозирги
давлатлар асосан икки турга - полиэтник (кўп элатли) ва моноэтник (бир элатли)
давлатларга бўлинади. Аниқланишича, сайёрамизда ўзининг бетакрор маданий
ва маънавий қадриятларига эга бўлган 1600 дан ортиқ этник гуруҳ
яшайди.
Дунёнинг ҳақиқий бойлиги, қадриятларни ўзаро
айирбошлаш, бир-бирини бойитиш имконияти ана шу хилма-хилликдадир.
Аммо ҳозирги замоннинг ҳал қилиниши мушкул бўлган
муаммоларидан бири ҳам унга бориб тақалади. Дунёда яшаётган
этносларнинг кўпчилиги ўз миллий давлатчилигига эга эмас. Дунё сиёсий
харитасида атиги икки юзга яқин давлат борлиги ҳам бунинг
далилидир.
Бу ҳол халқаро ҳамжамият учун бир огоҳлантириш бўлиб
хизмат қилмоғи даркор. Зеро, этник ўзлигини англашнинг ўсиши яна
узоқ вақт давомида ҳозирги дунё сиёсий тараққиётининг
динамикасини белгилаб туради.
Шу сабабли кўп миллатли ва кўп тилли мамлакатларда ўз давлатларига ном берган
асосий миллат билан бу мамлакатларда истиқомат қилувчи этник
озчилик ўртасидаги ўзаро муносабатлар ички сиёсий барқарорлик ва миллий
хавфсизликнинг ҳал қилувчи шартларидан бири бўлиб қолмоқда.
Ички сиёсий аҳволнинг барқарорлиги, миллий хавфсизлик ва ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш динамикаси кўп миллатли давлатда яшаётган бошқа миллатлар
вакилларининг сиёсий хайрихоҳлигига бевосита боғлиқ бўлади.
Жаҳон тажрибасидан миллатлар ёки этник гуруҳлар ўртасидаги ўзаро
муносабатларда анъанавий уйғунлик вужудга келган мамлакатларда кўп
элатлилик омили давлатларнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига самарали, рағбатлантирувчи
таъсир этишини кўрсатувчи мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Бу мамлакатларда
этник гуруҳлар ва ирқлар ўртасида маълум муаммолар мавжуд. Шунга қарамай,
кўп элатлилик омили уларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти
йўлидаги тўғаноққа айланиб қолмаган. Аксинча, тараққиётнинг
жадаллашувига ёрдам берган. Миллатларнинг ва маданиятларнинг бир-бирига таъсир
кўрсатиши бу давлатларда яшаётган халқларнинг маънавий-ақлий бойиши
учун яхши манбага айланган. Шундай қилиб, бу мамлакатларда кўп элатлилик
омили демократик ўзгаришларни жадаллаштириш ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг,
фуқаролик жамияти қуришнинг таъсирчан воситасига айланиб қолган.
Айни чоғда инсоният тарихида бунинг аксини, яъни кўп элатли давлатлардаги
миллатлараро муносабатларда уйғунликнинг йўқлиги бутун-бутун халқлар
ва мамлакатларни анча орқага улоқтириб ташлаган ижтимоий-сиёсий
фалокатларга олиб борганини кўрсатувчи мисоллар ҳам оз эмас. Зеро, кўп
элатлилик нафақат айрим давлатларнинг, балки бутун-бутун минтақаларнинг
ҳам ички сиёсий барқарорлиги ва миллий хавфсизлигига путур
етказувчи бош омилга айланган.
Кўп миллатли давлатда этник гуруҳлар ўртасидаги ва миллатлар ўртасидаги
муносабатлар миллий хавфсизлик тушунчасини шакллантирувчи таъсирчан омиллардан
бири эканлиги аниқ бўла бошлади.
Этник гуруҳлар ўртасидаги ва миллатлар ўртасидаги муносабатларни уйғунлаштириш
собиқ совет маконида янги мустақил миллий давлатлар қарор
топаётган даврда, айниқса, муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бу муносабатларнинг илдизи жуда узоқ тарихий даврларга бориб тақалади
ва инсон қалбининг нақадар теранлигини акс эттиради. Уларнинг уйғунлигига
эришиш ҳамма вақт азобли ва қийин кечади. Бу соҳадаги
муаммоларни ҳал қилмаслик оқибатлари асрлар оша акс садо
беради.
54-савол: АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан
стратегиясини шакллантирувчи омиллар ҳақида тушунча беринг?
54-жавоб: АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан стратегиясини шакллантирувчи омиллар-ҳозирги шароитда АҚШ ташқи сиёсатининг асосий принциплари:
Турли маъмуриятлар даврида ва турли халқаро шароитларда АҚШ ташқи сиёсатининг шаклланиши ва уни амалга ошириш жараёни анъанавий равишда «изоляционизм» сиёсати билан «фаол аралашиш» сиёсати ўртасида танлаш муаммосидан иборат бўлиб келган. Доимо иккала йўналиш маъмуриятда ҳам, Конгрессда ҳам, мамлакат жамоатчилиги орасида ҳам ўз фаол тарафдорлари ва мухолифларига эга бўлган. Биринчи йўналиш тарафдорлари бошқа мамлакатларнинг муаммоларидан муайян даражада узоқлашиш зарурлигини АҚШ ривожланишининг тарихий, геосиёсий хусусиятлари билан ва бу мамлакатда, таниқли сиёсатчи О.Нейл таъбири билан айтганда, “бутун сиёсат фақат маҳаллий сиёсатдан иборат” эканлиги билан асослашга ҳаракат қилганлар. Уларнинг мухолифлари, ўз навбатида, АҚШнинг миллий сиёсий ва иқтисодий манфаатларини жаҳоннинг турли нуқталарида фаол ҳимоя қилмасдан, иттифоқчилар билан ҳамкорликда иш олиб бормасдан ва рақибларга қарши курашмасдан Америка жамиятининг барқарор ривожланишини таъминлаш мумкин эмас, деб таъкидлаганлар.
Ҳозирги босқичда АҚШ ташқи сиёсатида иккинчи йўналиш -халқаро ҳаёт муаммоларини ҳал қилишда фаол иштирок этиш сиёсати устунлик қилаётир. Муайян мамлакат ёки минтақага нисбатан АҚШнинг узоқ муддатли сиёсати бир қанча омиллар таъсирида шаклланади. Бу омилларни икки гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳга АҚШ ташқи сиёсатининг тарихан шаклланган асосий принциплари замирида ётувчи омиллар киради. Бошқача айтганда, бу Америка дипломатиясининг моҳиятини ташкил этувчи, “қонига сингган” омиллардир. Улар узоқ муддатли, барқарор хусусиятга эга бўлиб, маъмурият ёки Конгресснинг партиявий асосидан қатъи назар у ёки бу даражада доим ўз таъсирини кўрсатади. Иккинчи гуруҳ омиллари умуман олганда биринчи гуруҳ омилларига бўйсунади. Улар муайян тарихий шароит, халқаро вазиятнинг ривожланиш тенденциялари ва истиқболлари, жаҳон бозоридаги ҳолат билан боғлиқ. Америка дипломатияси субъектлари дастурининг ўзига хос хусусиятлари ҳам шу омиллар билан белгиланади.
55-савол: Ҳозирги шароитда АҚШ ташқи сиёсатининг стратегиясини белгиловчи асосий омиллар ҳақида тушунча беринг?
55-жавоб: Ҳозирги шароитда АҚШ ташқи сиёсатининг стратегиясини белгиловчи асосий омиллар қуйидагилардан иборат:
Биринчи омил - дунё миқёсида устунлик (global dominance), глобал лидерлик стратегияси. СССР парчаланиб кетганидан сўнг АҚШнинг жаҳондаги етакчи давлат сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш Америка дипломатиясининг бош ғоясига айланди. Бу ғоя бошқа ҳар қандай давлат ёки мамлакатлар гуруҳидан иқтисодий, ҳарбий, илмий-техникавий, маданий, ахборот соҳаларида АҚШнинг стратегик устунлигини таъминлашни назарда тутади. Бу, ўз навбатида, Вашингтонга жаҳондаги сиёсий жараёнларга ўз миллий манфаатларидан келиб чиқиб таъсир кўрсатиш имконини беради. Дунё миқёсида етакчилик қилишга бўлган бу интилиш халқаро муносабатлар соҳасига кўчирилган “биологик атавизм” эмас. У табиий бир ҳол бўлиб, қўлга киритилган устунликдан муайян натижаларга эришишга интилишни акс эттиради.
АҚШ ташқи сиёсати ҳозирги дунёга ҳар қандай мамлакатни ва исталган минтақада ўз хоҳиш-иродасига бўйсундиришга қодир қудратли ва барқарор етакчи давлатга эга бўлган бир қутбли тизим сифатида қарайди. Бу концепцияга очиқ ёки яширин қаршилик кўрсатиш нимага олиб келишини АҚШнинг Ироқдаги, ундан олдинроқ - Афғонистон ва Судандаги ҳаракатлари, шунингдек, Покистон ва Ҳиндистонга қарши санкциялар кўрсатди. Вашингтон кўп қутбли дунё концепциясини тан олмайди.
Дунё миқёсидаги устунликни мустаҳкамлаш бўйича ҳаракатларнинг ички мантиқига кўра мамлакат тенг ҳуқуқли стратегик иттифоқчига эга бўлмайди. АҚШнинг НАТО бўйича ҳамкорлари билан муносабатлари бундан буён шу мантиққа асосан ривожланса керак. Бу узоқ келажакда АҚШ мавқеига муайян хавф туғилишига олиб келиши мумкин. Шу ички мантиққа кўра бирон-бир давлат жаҳоннинг бирон-бир ҳудудида АҚШ манфаатларига зид ёки уларга мос келмайдиган манфаатларни илгари суриши мумкин эмас. Шу боис АҚШнинг дунё миқёсидаги устунлик схемасига муайян даражада мос келмайдиган мамлакатлар бевосита ёки билвосита тазйиқ ўтказиш объекти сифатида баҳоланади.
Марказий Осиёга нисбатан бу ҳозир шунда намоён бўладики, 90-йиллардан фарқли ўлароқ, Россия ёки бошқа регионал давлатнинг бу минтақадаги қонуний манфаатлари юзасидан мунозаралар деярли барҳам топди. Эндиликда бу ерда АҚШ ўз таъсирини ўрнатиши кераклиги ва мақсадга мувофиқлигига Вашингтонда ҳеч ким шубҳа қилмайди ва бирон-бир учинчи кучнинг манфаатларини ҳисобга олишни зарур деб ҳисобламайди. Шуни таъкидлаш лозимки, сўнгги йиллар мобайнида ҳалқаро ривожланиш, «бир қутбли» дунёнинг барқарорлиги ҳақидаги тезис ўз тасдиғини топмаяпти. Бугунги дунёга хос бўлган воқелик бу -узлуксиз можаролар, зўравонлик ва терроризмнинг кенг тарқалиши, халқаро муносабатларда тангликнинг кескин ўсиши ва деярли барча мамлакатларда янги қўпорувчилик ҳаракатларини хавотир билан кутиб туриш ҳолати, кучайиб бораётган ксенофобия, яъни чет элликларга нисбатан адоватнинг илдиз отиши. “Демократик лидер-давлатнинг” дунё ривожига кўрсатажак ижобий таъсири билан боғлиқ бўлган оптимизм, некбинлик ҳам амалда тасдиғини топа олмади. Глобал барқарорлик ривожининг асосий муаммолари наинки ечилмоқда, балки янада мураккаблашмоқда. Ироқдаги ҳарбий-сиёсий инқироз, ҳатто АҚШнинг ўзида “Вашингтоннинг глобал миқёсдаги мажбуриятлари ҳаддан ташқари катталиги” юзасидан баҳсларга олиб келмоқда.
Ягона “супер давлат” ва бутун қолган дунё орасидаги зиддиятлар натижасида, антиамериканизм кайфиятлари тобора ортиб бораётгани кўзга ташланмоқда. Бу кайфиятлар шу жумладан Американинг доимо ва сўзсиз ғоявий ва ҳарбий-сиёсий иттифоқчилари бўлган мамлакатларда ҳам пайдо бўлмоқда.
Иккинчи омил - геосиёсий ёндашув принципи. Америка дипломатияси бу принципни кўп йиллардан бери ишлаб чиқиб қўллаб келмоқда ва бундан буён ҳам унга амал қилса керак. Ушбу концепцияга кўра, кучлар нисбати назарияси ўтган даврларда қўл келар эди. Ўша даврда манфаатлари зид бўлган мамлакатлар (ёки давлатлар гуруҳи)нинг ҳарбий-сиёсий салоҳиятини мувозанатга солиш мумкин бўлган эди. Ҳозирги шароитда бу ёндашув барқарорликни таъминлай олмайди. Бундан ташқари, у АҚШнинг дунё миқё-
сидаги устунлик принципига мос келмайди. Геосиёсат принципига кўра, жаҳон географик, иқтисодий ва цивилизацион мезонларнинг бирлигидан келиб чиқиб шаклланадиган регионал тузилмалардан ташкил топади. Бунга кўра муайян мамлакат бир неча геосиёсий тузилма таркибига кириши мумкин. Масалан, Ўзбекистон “собиқ СССР ҳудуди”, “янги мустақил давлатлар”, “ислом дунёси”, “Марказий Осиё”, “Марказий Осиё ва Каспийбўйи минтақаси”га киради.
Учинчи омил - демократияни фаол илгари суриш принципи.
Моҳият эътибори билан, АҚШ мафкуравий, чуқур илдиз отган қадриятлар ва принциплар тизимига эга давлатдир. Либерал демократия, ҳуқуқий давлат ва тадбиркорлик эркинлиги АҚШ жамиятининг асосий қадриятлари ҳисобланади. Ташкил топган пайтидан бери бу мамлакат Ғарб цивилизацияси ғояларининг инъикоси ва ифодачиси бўлиш вазифасини ўз зиммасига олишга интилиб келмо қда. Ҳар мир масиҳ, мессиан давлат каби АҚШ ўз ғоявий императивларини тарқатиш доирасини кенгайтиришга ҳаракат қилаётир. АҚШнинг ўзига хос хусусиятларидан бири бўлган иқтисодий прагматизм кўпинча демократик фундаментализм принципи билан уйғунлашмоқда. Бу шу жумладан Маршал режасини амалга оширишда, Япония ва Жанубий Кореяни тиклашда, Исроил, Миср, Украинага кўп миллиардли ёрдам кўрсатишда намоён бўлди. Бунда АҚШ моддий ёрдам кўрсатиш билан бир вақтда, ўзига ўхшаган давлатларни вужудга келтиришга ҳам ҳаракат қилди. Айрим мамлакатларга нисбатан икки хил стандарт қўллаш ҳолатларига қарамай, демократия, фуқаролик жамияти ва бозор иқтисодиёти масалалари
АҚШнинг чет мамлакатлар билан муносабатлари мазмунига таъсир
кўрсатувчи кучли омил бўлиб қолаётир.
56-савол: Ўзбекистон геосиёсати ҳақида тушунча беринг?
56-жавоб: Геосиёсат нуқтаи-назаридан Ўзбекистон Марказий Осиёнинг марказини эгаллаган ҳамда муҳим стратегик мавқега эга бўлган давлат ҳисобланади. Сиёсий, иқтисодий ҳамда маънавий салоҳияти нуқтаи-назардан ўзига хос аҳамиятга эга бўлган бу мамлакат демографик ҳолати бўйича бошқа республикаларга нисбатан юқори кўрсаткичларга эга. Бошқача айтганда Марказий Осиё минтақасининг 50% аҳолиси фақат Ўзбекистонда истиқомат қилади. қўшни республикаларнинг Ўзбекистонга чегарадош бўлган барча маъмурий ҳудудларида ўзбеклар маҳаллий элатлар билан биргаликда истиқомат қилади. Ўзбек халқига хос бўлган бағрикенглик, урф-одатларни эъзозлаш, анъаналарга амал қилиш, бақамти яшаётган элатлар ўртасида табиий равишда унинг етакчилигини таъминлаб беради. Масалан, турли элатлар биргаликда истиқомат қиладиган ҳудудларда тўй, маърака, таъзия, ҳашар ёки бошқа ижтимоий тадбирлар асосан ўзбеклар етакчилигида ўтишини кузатиш мумкин. Бу Ўзбекистоннинг минтақада нафақат географик, балки этно-маданий нуқтаи-назардан ҳам муҳим боғловчилик вазифасини намоён этмоқда.
Хулоса қилиб айтганда минтақанинг геосиёсий мавқеи қуйидаги омиллар билан белгиланмоқда:
Марказий Осиёнинг геосиёсий мавқеи аввало унинг иқтисодий имкониятларидан келиб чиқмоқда. Бу борада энг манфаатли ҳамкорлар билан иш олиб бориш муҳим аҳамиятга эга. Минтақада етакчи давлатларнинг манфаатлари тезлик билан шаклланиб бораётганлигини кузатиш мумкин. Ўз иқтисодий манфаатларини амалга ошира олмаган ташқи кучлар минтақада муҳим аҳамиятга эга бўлган омиллар, хусусан диний, миллатлараро муносабатлар, ҳудудий муаммолар, сув тақсимотига оид масалалар каби омилларга урғу берган ҳолда минтақада беқарорлик юзага келтиришлари мумкин.
Шу нуқтаи назардан, миллатлараро муносабатларда барқарорликни сақлаш минтақавий хавфсизликнинг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, минтақада сув тақсимоти масалаларида ҳукуматлараро комиссия ишини тўғри йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, республикалар ўртасида чегаралаш ишларини охирига етказиш ва бу масалада ҳеч қандай муаммо қолдирмаслик бутун минтақанинг геосиёсий мавқеининг кўтарилишига олиб келади. Шунингдек, минтақадаги коммуникацион тизим яратилиши унинг иқтисодий ва сиёсий аҳамиятини ошишига олиб келувчи омил ҳисобланади. Албатта бунга республикалар манфаатларининг солиштирилиши, шунингдек узлуксиз ва жадал музокаралар орқалигина эришилиши мумкин.
Диққат қилиниши зарур бўлган яна бир муҳим жиҳат, нодавлат мавқеида фаолият юритувчи хорижий Ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тадбирларнинг мавзуларига диққат қилиш ва ушбу тадбирлар томонидан қабул қилинган хулосаларнинг минтақа ижтимоий-сиёсий ҳаётига таъсири тўғрисида амалий тадқиқотлар олиб бориш ва тегишли тадбирлар ўтказиш зарурдир.
Минтақанинг иқтисодий имкониятларни ишга солишда геосиёсий рақобатга қўшилиб кетиш республикалар ўртасида қийинчилик билан ўрнатилган ҳамкорликка путур етказиш билан бирга, республикаларни турли иқтисодий гигантлар манфаатларининг қурбонига айланиб қолишига олиб келиши мумкин. Тенг манфаатлар асосида ҳамкорлик ўрната билиш дунё иқтисодий тизимига тадрижий ҳамда қонуниятли интеграциялашувга, шу билан бирга минтақа геосиёсий аҳамиятининг янада кўтарилишига олиб келиши шубҳасиздир.
57-савол: Марказий Осиёнинг этник ўзига хослиги қандай хусусиятлар билан характерланади?
57-жавоб: Марказий Осиёнинг этник ўзига хослиги, хақиқатдан ҳам, чуқур изланиш ва эътиборни талаб қилади. Бу хусусият минтақанинг этник харитасини, сиёсий харитаси билан тўғри келмаслигидан далолат беради. Деярли ҳамма чегара олди ҳудудларда этник туб аҳоли ёнма-ён истиқомат қилади, лекин бу ҳарт-шароит, улар бир-бирига ҳар хил ҳудудий даъво килиҳ имкониятидан фойдаланишмайди дегани эмас. Масалан, бу ҳудуд сирасига Қирғизстоннинг жанубий ҳудудлари, Тожикистоннинг шарқий ва шимолий туманлари киради. Қозоғистонда аҳолининг салкам 50% қозоқ миллатига мансуб эмас. Бундан ташқари республикалар орасидаги давлат чегараларини делимитация ва деморкация килиш жараёни тўлиқлигича тугаланмаган. Делимитация жараёнининг якунлаш билан боғлиқ бўлган ишларни хал қилишда асосий қийинчилик тоғларадаги эришиш қийин бўлган ҳудудларда чегарани белгилашдир. Ўзбекистон ва Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон орасидаги ҳудудларда делимитация жараёни мувафаққиятли якунланган. Лекин Ўзбекистон билан Қирғизистон, ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистон орасидаги тоғли ҳудудларда давлат чегарасини белгилаш жараёнида қийинчиликлар мавжуд. Шуни таъкидлаб ўтиш зарурки, бу масалалар ташқи сиёсий, баъзида эса ҳарбий-техникавий тусга эга бўлиб, тузилга ҳукуматлараро комиссиялар ёки қўмиталар асосида хал қилинмоқда. Шундай экан, бу масалалар бу қадар долзарб муаммога айланмаслиги зарур эди. Лекин ташқи кучларнинг босими остида вужудга келаётган вазият, бу масалага жиддий ёндашувни талаб килмоқда. Масаланинг қўшни ва чет давлатлар матбуоти томонидан Марказий Осиёда ўтган асрларда ўз асосини топган этник муаммолар мавжудлиги ҳақидаги хабар беришлари, масаланинг жиддийлигидан далолат беради. Этносиёсий масалалар билан боғлиқ саволларга якунлорвчи хулосани бериш учун минтақанинг тарихий этник харитасига эътибор беришни таъқазо қилади.
Жамиятнинг турли хил маданиятга бойлиги кўпмиллатлик жамиятлилигидан далолат беради, аммо XX асрдаги жаҳонда олиб борилаётган жараёнларнинг ривожланиши, бу омилни сиёсий қуролга айлантирди. Бу феномен кўпинча ўз геосиёсий ёки иқтисодий қизиқишларини амалага ошириш мақсадида босим кўрсатиш ёки этник поляризация жарёнини амалга ошириш омили сифатида фойдаланилади. Айнан, полиэтник (кўпмиллатли) жамиятларда миллатлараро карама-каршиликлар заминида пайдо бўлиб, томонлар бу вазиятда зиддият пайдо бўлишига қонуний асос бор деб ҳисоблашади. Бошқача қилиб айтганда, бу ҳудудларда ҳар хил омиллар ёрдамида, яъни тарихий ёки ҳудудий муаммолар заминида зиддиятлар пайдо бўлиши кузатилади. Бу масалада Президен И.А Каримов қуйидагиларни ёзган эди: “Шу нарса равшан бўлмоқдаки, кўп миллатли ва кўп тилли мамлакатларда ўз давлатларига ном берган асосий миллат билан бу мамлакатлардаги истиқомат қилувчи этник озчилик ўртасидаги ўзаро муносабатлар ички сиёсий барқарорлик ва миллий хавфсизликни ҳал қилувчи шартларидан бири бўлиб қолмоқда”
Бундан келиб чиқадики, элатлараро тотувликни сақлаш Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлашнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Барча республикалар кўпмиллатли бўлиб, бу минтақада асосий миллатлардан ташқари бошқа туб этнос вакиллари мавжуд. Миллатлараро мунасобатлар қўшничилик ва тотувлик асосида мавжуд, деб таърифлаш мумкин, бу албатта республикалар орасида икки томонлама муносабатларнинг ривожланишига яхши туртки бўлиб қолади.
Марказий Осиё давлатлари ўтган асрнинг биринчи чорагидан эътиборан кўпмиллатлилик хусусиятига эга бўла бошлаган. Маҳаллий бўлмаган этносларнинг минтақага кириб келиш тарихи барчага маълум. Масалан, рус милларига мансуб халқ шўро ҳокимиятини ўрнатиш ёки халқ хўжалигини кўтариш баҳонасида ёки бўлмаса мажбурий кўчириш (депортация) йўли билан совет даврида кўчиб келган. Полуэтнизация жараёни натижасида республикаларда миллий таркиб сони 100 дан ошган.
Шуни таъкидлаш керакки, Марказий Осиё этносларининг бағрикенглиги республикаларда этник озчиликлар сонининг ошишига қулай шароит бўлиб хизмат қилган. Иккинчи томондан, Марказий Осиё кўпмиллатли эканлиги вақт ўтиши билан маданий бойлик сифатида қабулланиб, бир мамлакат ёки бутун минтақанинг ички хавфсизлигига ўз ўзидан таъсир қилмас эди. Аммо ХХ аср охирларидаги геосиёсий жараёнларнинг жадаллашуви буюк мамлакатлар орасидаги зиддиятларга ўзгача тус берди. Давлатлар ўртасидаги бу рақобат сиёсий жараёнлар доирасидан чиққан ҳолда этномаданий омилларни ҳам сиёсий қуролга айлантирди.
58-савол: Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлашнинг шарт-шароитлари ҳақида тушунча беринг?
58-жавоб: Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш учун республикалар қуйидаги шартларга риоя қилишлари шарт:
- биринчидан, ташқи кучларга чегараолди ҳудудларда мавжуд кўп этник омилни фойдаланишга йул қўймаслик;
- иккинчидан, жамиятнинг полиэтник жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда ўз миллий дастурларини олиб боришлари ва унинг тамойилларини информацион таъминлашлари зарур;
- учинчидан, миллатчиликни тарғиб қилувчи омиллардан ўз фуқароларини ҳимоялаш;
- тўртинчидан, этник ва ҳудудий барқарорликка олиб келадиган шарт-шроит, яъни давлат чегараларининг делимитация жарёнини якунлаш зарур;
- бешинчидан, этник ва миллатлараро муносабатларни сақлашга ёрдам берадиган, енгиллаштирилган вариантли чегарадан ўтиш тартибини таъминлаш зарур;
- олтинчидан, транспортларнинг транзит ўтиш хавфсизлигини таъминлаш
Юқоридаги вазифаларни амалга ошириш жараёнида, бозор иқтисодиёти муносабатига ўтиш даврида мавжуд ижтимоий-иқтисодий қийинчиликлар, аниқ бир кучларга минтақадаги вазиятни нотинч ҳолатга келтиришга ёрдам бериши мумкин. Бу уринишлар турли хил этник гуруҳлар орасига келишмовчиликни сингдириш асосида амалга оширили мумкин. Масалан, чет эл муаллиф китобларида нашр қилинаётган тарихий фактларни ўзгартириш, маданият тарихининг ривожланиши ва ҳозирги сиёсий воқеалар нотўғри талқин қилиниш, ўз аксини топмокда. Асосий миллатларнинг миллатлараро муносаботларда ҳар томонлама ўйлаб кўрилган барқароликка эришиш мақсади, ҳамда юқори эслаб ўтилган бағрикенглик савияси элатлараро барқарорликни таъминлашдаги асосий омил сифатида хизмат қилмоқда.
59-савол: Ўзбекистон-Юнеско ҳамкорлиги ҳақида маълумот беринг?
59-жавоб: Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан интеграциялашувида БМТ доирасядаги ихтисослашган Ташкилотлар билан ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга. Жумладан, унинг БМТ ҳомийлигида таълим, фан ва маданият билан шуғулланувчи халқаро Ташкилот — ЮНЕСКО билан алоқалари тобора мустаҳкамланиб бормоқда. 183 давлат аъзо бўлган ЮНЕСКОнинг бош мақсади — барча халқлар келажагининг умумийлиги асосларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш, ҳозирги замон муаммоларини янада чуқурроқ ўрганишга кўмаклашишдан иборат. ЮНЕСКО ҳар йили ўз фаолияти доирасида жаҳонда 150—200 йирик тадбир ўтказади. ЮНЕСКО ҳар бир давлатдаги илғор тажрибаларни ўрганувчи ва бошқаларга тарқатувчи «ғоялар лабораторияси» ролини бажармоқда.
1993 йил 29 октябрда ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳида Ўзбекистонни ЮНЕСКОга аъзоликка қабул қилиш маросими бўлди. Ўша куни Улуғбек таваллудининг 600 йиллигини нишонлаш ЮНЕСКО дастурига киритилди. 1994 йил октябрда Парижда Улуғбек ҳафталиги тантана билан ўтди. Хива ва Бухоро ЮНЕСКОнинг жаҳон маданий қадриятлар рўйхатига киритилди. Бу рўйхатда 411 та объект бор. Самарқанд, Бухоро, Хиванинг меъморий мажмуаларини қайта тиклаш ишларига ЮНЕСКО эксперти қайта тикловчи меъмор Жованни Боккарди Ўзбекистонга ташриф буюрди ва бу борадаги ишларда ёрдам кўрсатди.
1994 йил декабрда республикамизда ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси Ташкил этилди, у идоралараро орган бўлиб, таркибига таълим, фан, маданият ва ахборот соҳасидаги вазирликлар ва идоралардан 49 киши аъзо бўлди.
ЮНЕСКО Марказий Осиё тараққиётини ўрганиш, тиклаш ва оммалаштиришга катга аҳамият бермоқда. «Ипак йўли — мулоқот йўли» деб номлалган йирик тадқиқотда Марказий Осиёга биринчи даражали аҳамият берилди. Олти жилдлик Марказий Осиё тарихи тайёрланмоқда ва нашр этилмоқда. 1992 ва 1994 йилларда унинг икки жилди нашр этилди. Унда минтақа мамлакатлари мутахассислари қатнашмоқда. ЮНЕСКО қарорига биноан Самарқандда Марказий Осиёни тадқиқ қилиш халқаро институти Ташкил этилди. ЮНЕСКО Бош директори Федерико Майорнинг Ўзбекистондаги расмий ташрифи чоғида институт тантанали равишда очилди. ЮНЕСКО бобомиз Амир Темур таваллудининг 660 йиллигини халқаро микёсда нишонлашга қарор қилди ва 1996 йил октябрда Парижда Амир Темурга бағишланган халқаро хафталик анжуман бўлиб ўтди.
60-савол: Ўзбекистон- Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик Ташкилоти билан муносабатлари ҳақида маълумот беринг?
60-жавоб: Ўзбекистон 1992 йил феврал ойида дунёда тинчликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қатор тадбирларни амалга ошираётган нуфузли халқаро Ташкилот - Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ)га аъзо бўлиб кирди. И. Каримовнинг 1992 йил 9—10 июлда бўлган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик Ташкилотининг мажлисида иштирок этиши, унда нутқ сўзлаши ва Кенгашнинг 10 июлда бўлган мажлисида раислик қилиши Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаётганлигининг далилидир. И.Каримов ўз нутқида у ёки бу минтақада тинчлик ва барқарорликни бузиши мумкин бўлган можаролар кескинлашувининг олдини олиш, можароларга йўл қўймаслик муаммолари билан шуғулланувчи механизмни вужудга келтириш, Ташкилот қабул қилаётган ҳужжатларнинг таъсирчанлигини ошириш, уларнинг можароларнинг олдини олиш, йўл қўймаслик руҳида бўлишини таъминлаш таклифларини илгари сурди. 1994 йил сентябрь ойининг охирларида Тошкентда ЕХҲТнинг умумий масалаларга бағишланган халқаро анжумани бўлиб, унда Ташкилот фаолиятининг барча қирраларига оид масалалар кўриб чиқилди. ЕХҲТ Тошкентда ва Урганчда атроф-муҳитни қайта тиклаш бўйича семинарлар ўтказди, Орол муаммосини ҳал қилишга кўмаклашмоқда. 1995 йил июлда Тошкентда ЕХҲТнинг алоқалар бўйича минтақавий бюроси очилди ва фаолият кўрсатмоқда.
61-савол: Марказий Осиё минтақасига нисбатан энг кескин таҳдидлар сифатида қайсиларни кўрсатиш мумкин?
61-жавоб: Марказий Осиё минтақасига нисбатан энг кескин таҳдидлар сифатида қуйидагилар эътироф этилиши мумкин:
Минтақавий можаролар, уларнинг асосий мазмуни этник миллатчилик, ҳарбий ва диний айирмачилик. Ушбу можаролар айрим давлатлар қўлида ўз манфаатларини ҳимоялаш ва таъсир кўрсатиш ҳамда минтақаларни қўлдан чиқармаслик ёки стратегик кучларни ўз фойдаси учун қаратиш кучли қуролига айланди.
Ўзбекистоннинг геосиёсий жиҳатдан Евроосиё қитъасидаги қудратли давлатлар ўртасида жойлашганлиги.
Терроризм, наркобизнес ва ноқонуний қуроллар савдоси.
Ядро қуроли муаммоси, ушбу қуролга Ҳиндистон ва Покистон эга, аммо улар ўртасида жуда ҳам кескин вазият сақланмоқда, ушбу вазият давлатлар ўртасида урушга айланиши мумкин;
Экологик ҳавфсизлик.
Марказий Осиё минтақасида мустаҳкам тинчликни ўрнатиш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш стратегияси, даставвал, минтақада барқарорликни таъминлаш, ҳамда Ўзбекистон ва бутун минтақа ҳавфсизликни янги моделларни ишлаб чиқиш мақсадлар ва вазифалар билан аниқланади.
62-савол: Ўзбекистоннинг НАТО билан ҳамкорлиги ҳақида маълумот беринг?
62-жавоб: Ўзбекистон билан Атлантика мамлакатлари Ташкилоти - НАТО ўртасида ўзаро ҳамкорлик мавжуд. 1995 йил июль ойида Ўзбекистон НАТОнинг «Тинчлик йўлида ҳамкорлик» дастурига қўшилди. Ўзбекистон бу дастурдаги иштирокига ўз мустақиллигини мустаҳкамлаш, ҳозирги замон ҳарбий-техникавий ютуқларидан баҳраманд бўлиш, ҳарбий кадрлар тайёрлашда имкониятларни кенгайтириш нуқтаи-назаридан қарайди.
-НАТО билан алоқалар дунё ҳамжамиятига миллий ташқари ва ички сиёсатнинг тамойилларини етказади, Ўзбекистоннинг ички ва минтақавий хавфсизликни таъминлашга қаратилган ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш қуролидир;
-НАТО доирасидаги конференция, семинарлар республиканинг эксперт-информацион салоҳиятини оширади. 1998 йилда НАТО тадбирларида 160дан ошиқ Ўзбекистон вакиллари иштирок этди;
-Тинчлик ўрнатувчи ва гуманитар ҳарбий машқларда иштирок (АҚШда «Кооператив Наггет-95 ва 97» ва «Кооператив Оспрей-96 ва 98»; Норвегияда «Кооператив Баннерс-97»; Олмонияда «Комбайнд Эндевор-98»; Ўзбекистонда АҚШнинг ҳарбий қисмлари иштирокида «Баланс Ултра-96 ва 97») Ўзбекистоннинг ҳарбий аскарларга НАТОнинг тинчлик ўрнатувчи режалар ишлаб чиқиш жараёни билан, уларни тайёрлаш, ҳамда ҳаётга татбиқ этиш билан таништирди.
-НАТО билан ҳамкорлик ривожланган давлатлар билан ҳарбий мутахассисларни тайёрлашда алоқаларни ўрнатишга ёрдам беради.
-НАТО ҳарбий машғулотларда эга бўлган билимлар Центразбат 1997 ва 1998 йил машғулотларида қўлланилган.
-1999 йилда ҳамкорликни индивидуал тадбир доирасида Ўзбекистон ва НАТО орасида 120 тадбир ўтказилган.
-Центразбат-2000 ўқув машғулотларига антитеррористик ҳаракатлар элементи киритилган эди. Шундай қилиб, машғулотлар максимал даражада минтақадаги бўлган вазиятга яқин эди.
МДҲ доирасида терроризмга қарши ҳаракатлар ҳам ўтказилади, жумладан, МДҲ давлатларинг ҳарбий кучларни забт этишда антитеррористик машғулотлар. Шу мақсад билан, МДҲнинг ҳарбий ҳамкорликни мувофиқлаштириш штаби 1999 йилда Марказий Осиёда «МДҲнинг Жанубий қалқони-1999», ярим йилдан сўнг «МДҲнинг Жанубий қалқони-2000» ўқув машғулотларни ўтказди. Ушбу машғулотларда қозоғистон, қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Арманистон ва Белорусия давлатларнинг ҳарбий кучлари иштирок этди.
«Тинчлик йўлида ҳамкорлик», «Жанубий қалқон» дастурларида иштирок этиш Ўзбекистон қуролли кучларида ислоҳотлар ўтказиш ва ихчам ҳамда мукаммал жиҳозланган қуролли кучларни яратишга имкон беради.
63-савол: Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини тузилиш жараёни ҳақида маълумот беринг?
63-жавоб: Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини Тузиш Тўғрисида Битим – Россия Федерацияси, Украина ва Белорус Республикаси давлатлари бошлиқлари томонидан 1991 йил 8 декабрда имзоланган, унда шундай дейилган СССР халқаро ҳуқуқ субъекти ва геосиёсий амалийлиги каби ўз фаолиятини тўхтатади. Б. имзоланиши натижасида янги ҳуқуқий ва сиёсий шакли топилган яъни суверен давлатларини ўз ҳоҳишлари бўйича бирлашиши – Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) 21 декабр 1991 йил Алма-Атада Декларация билан мустаҳкамланган, бунинг натижасида учта-ташаббускор республика сафига саккизта бошқа республикалар қўшилди – Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркманистон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон. МДҲ низоми 22 январ 1993 йил Минскда қабул қилинган. Кейинчалик МДҲга Грузия Республикаси ва чекланган Украина қўшилди. МДҲ мақсадлари сиёсий, иқтисодий, экологик, гуманитар, маданий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни амалга ошириш; умумий иқтисодий бўшлиқни яратиш; умум тан олинган халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва ЕХҲК ҳужжатлари доирасида ҳуқуқлари ва шахснинг асосий эркинликларини таъминлаш; халқаро тинчликни ва қуролсизланишни амалга оширишда таъминланадиган аъзо- давлатлар ўртасида ҳамкорлик; бошқа доираларда ҳуқуқий муносабатда ўзаро ҳуқуқий ёрдам ва ҳамкорлик; ҳамкорлик давлатлар ўртасида мунозараларни тинчлик йўли билан ҳал қилиш. МДҲ давлат эмас ва устмиллий ваколатларга эга эмас. Унинг асосий органлари: давлатлар бошлиғи Кенгаши, ҳукуматлар бошлиғи Кенгаши, ташқи ишлар ва бошқарувчи Кенгаши, парламентлараро ассамблея, иқтисодий суд ва бошқалар.
Ўзбекистоннинг
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги иштирокини қуйидаги ҳолатлар
белгилаб беради:
1. Янги мустақил республикалар илгари ягона давлатнинг таркибий қисмлари
эди. Улар ҳам ҳудудий, ҳам жаҳон миқёсидаги
сиёсий, ҳам ташкилий жиҳатдан бир бутун эдилар. Кўп йиллар
мобайнида улар ўртасида таркиб топган муносабатлар ва алоқаларнинг
кескин узилиши республикаларнинг ўзидагина эмас, шу билан бирга халқаро
майдонда ҳам вазиятни чигаллаштиришга олиб келган бўлур эди.
2. Республика иқтисодиёти ягона транспорт ва энергетика тизимига эга
бўлган собиқ умумиттифоқ иқтисодий макони доирасида шаклланди
ва ривожланди. У бошқа минтақалар билан хўжалик алоқаларининг
чамбарчас тугуни орқали боғланган бўлиб, улар юзасидан ўзаро ҳисоб-китоблар
рубль маконида амалга оширилмоқда. Бу муносабатларни жаҳон
хўжалик алоқалари билан тегишлича тўлдирмай узиб қўйиш (шундай алоқаларни
ўрнатиш учун узоқ вақт талаб этилади) ишлаб чиқариш ҳажмларининг
пасайиб кетишига, иқтисодий аҳволнинг ёмонлашувига, ижтимоий
муаммоларнинг кескинлашувига олиб келиши мумкин ва ҳозирдаёқ шунга
олиб келмоқда.
3. Барча мустақил республикаларда, хусусан, Ўзбекистонда ҳам собиқ
Иттифоқ кўламида яқин қариндош-уруғчилик алоқаларига
эга бўлган кўп миллатли аҳоли яшайди. Ҳамдўстлик доирасида
чегараларнинг очиқлигини, аҳолининг бир жойдан иккинчи жойга бориши
ва ахборот узатиш эркинлигини сақлаб қолиш республикада фуқаролар
ҳамда миллатлараро тотувликни таъминлаш шарти, ижтимоий-сиёсий барқарорликнинг
муҳим омили бўлиб хизмат қилади.
4. Ёш мустақил давлатлар ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий
муносабатларда ҳали етарлича обрў-эътиборга эга эмаслар. Уларнинг
халқаро мақомини мустаҳкамлаш учун вақт зарур. МДҲга
аъзолик хорижий давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатишни
заррача ҳам чекламайди, дипломатия соҳасидаги фаоллигимизга эса
салмоқ қўшиши аниқ.
Ўзбекистон Ҳамдўстлик доирасида бошқа мустақил мамлакатлар
билан фаол ҳамкорлик қилаётганлиги туфайли қуйидагилар
таъминланмоқда:
- Бирлашган Қуролли Кучлар орқали миллий мудофаани мувофиқлаштириш,
миллий ҳудуд яхлитлигини ва давлат чегарасини ҳимоя қилиш;
- Ҳамдўстликдаги бошқа давлатларнинг фан-техника тараққиёти
ютуқларидан, янгиликларидан, технологиялари, телекоммуникациялар, космик
алоқа воситаларидан баҳраманд бўлиш, зарур хом ашё ва тайёр маҳсулотни,
шу жумладан халқ истеъмол молларини жаҳон нархларидан паст
нархларда сотиб олиш, шунингдек, ўз маҳсулотини сотиш учун кенг кўламдаги
бозорнинг мавжудлиги;
- транспорт тармоғидан фойдаланиш, денгиз портларига чиқиш, хорижий
мамлакатларга молларни транзит йўли билан етказиб беришда имкониятнинг
кенглиги;
- кескин экология муаммоларини ҳал этиш чора-тадбирларини биргаликда
амалга ошириш, табиий офатлар ва фалокатларнинг оқибатларини тугатишда
ўзаро ёрдам бериш.
Ўзбекистон Ҳамдўстликдаги шериклар билан ўз муносабатларини кўп
томонлама давлатлараро ва ҳукуматлараро шартномалар ҳамда битимлар
доирасида ҳам, шунингдек тўғридан-тўғри икки томонлама мулоқотлар,
ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий алоқаларни
ўрнатиш асосида ҳам йўлга қўйиш ниятидадир.
64-савол: Монро доктринаси ҳақида маълумот беринг?
64-жавоб: Монро доктринаси - АҚШнинг бешинчи Президенти Жеймс Монро (1758-1831)нинг 1823 йилнинг 2 декабрида Конгрессга йўллаган йиллик мактубидаги шакллантирилган сиёсий тамойиллар йиғиндиси экан. Мазкур йўлланмада Муқаддас Иттифоқ давлатлари томонидан собиқ Испан колонияларига Россиядан бўладиган хавф-хатар ва интервенция хавотири ҳақида (ўша пайтда Аляска, Россия мулки бўлиб, 1867 йилдагина АҚШга сотилган) ва Шимолий-Шарқий Америка қитъасида АҚШга балиқ овлаш ман этилганлиги ҳақида гап борган. Шу муносабат билан 1) Америка қитъаси Европа мустамлакачилигига дахлдор бўлмаган ҳудуд эканлиги; 2) Европа муқаддас Иттифоқи ва АҚШ ўртасида фундаментал фарқ борлиги баён этилган. Шу сабабли 1) ҳар қандай Европа давлатининг ўз таъсирини кенгайтириш учун қилган ҳар қандай уриниши АҚШ томонидан унинг хавфсизлиги ва тинчлиги учун хавф сифатида қаралиши; 2) ўз навбатида АҚШ ҳам Европа мустамлакаларига ва Европа мамлакатлари ички ишларига аралашмаслик қайд этилади. Бу қараш Теодор Рузвелт (1858-1919) томонидан АҚШнинг бошқа Америка давлатлари ички ишларига аралашиш учун асос дея шархланган (халқаро полиция операциялари). Ўшандан буён бу тамойиллар доимий равишда АҚШ ташқи сиёсатининг асосини ташкил этиб келади. Бир томондан бу тамойиллар Европага нисбатан изоляцион (ажратиш, чегаралаш) сиёсати учун назарий база, бошқа тарафдан эса АҚШнинг Америка қитъасидаги роли ва унинг Лотин Америкасидаги сиёсатини оқлайди.
65-савол: Миллий хавфсизлик тушунчаси ва моҳиятини изоҳланг?
65-жавоб: Миллий хавфсизлик - бу шахс, жамият ва давлатнинг ҳаёт фаолияти давомида унинг ҳаётий муҳим манфаатларида, халқаро муносабатларда тенг ҳуқуқли ва мустақил иштирокини таъминлашда, суверен ва прогрессив ривожланишида, ички барқарорликни таъминлашда таҳдид солаётган ташқи ва ички хавф-хатарлардан ҳимояланиш ҳолати англашилади. М.х. берилган ушбу таъриф унинг ижтимоий табиатини кенгроқ қамраб олган бўлиб, шахс, жамият, давлат хавфсизлигининг умумийлик диалетикасини ҳисобга олган ҳолда миллий хавфсизликни минтақавий ва глобал хавфсизлик билан ўзаро боғлиқлигини очиб беради. Ҳар бир давлат минтақавий ва халқаро муносабатларнинг мушкул тизимида иштирок этган ҳолда, ўз навбатида ички алоқалар тизимига эга бўлади. Шунинг учун, миллий хавфсизликни таъминлашда ички ва ташқи омиллар алоҳида аҳамият касб этади. Ҳозирги ривожланиш даврида улар орасида ички омиллар муҳим ҳисобланади. Ички омиллар тушунчасида эса сиёсий, ижтимоий-иқтисодий барқарорлик асосий рол ўйнайди. Умуман олганда, миллий хавфсизлик деганда миллий қадриятлар, манфаатлар, ҳаёт фаолияти учун таҳдид солаётган реал ташқи ва ички хавфларнинг олди олилинган давлат ҳолатига айтилади. Яъни шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатларини амалга оширилишини таъминлашдир. Бошқа сўзлар билан изоҳлаганда, миллий хавфсизлик бу – фуқаро, ижтимоий гуруҳлар, жамият ва давлат, миллий қадриятлари ва миллий ҳаёт тарзининг иқтисодий, сиёсий, экологик, ҳарбий, ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимояланишига айтилади. «Миллий хавфсизлик» тушунчаси хавфсизлик тушунчасининг барча турларини қамраб олган. Собиқ совет тузуми даврида «миллий хавфсизлик»нинг тушунчаси сифатида «давлат хавфсизлиги» назарда тутилар эди. Бугунга келиб эса шахс ва жамият манфаатларининг давлат манфаатига бўлган янгича муносабати оқибатида бу тушунча янги маъно касб этди. «Миллий хавфсизлик» тушунчасини мафкуралаштириб бўлмайди, у ўзаро тартиб асосида ташкил топган жараён ҳисобланади. У хавфсизликни таъминловчи субъектлар томонидан ҳимояланаётган барча хавфсизлик турларини ўз ичига бирлаштиришга имкон яратади. Бугунги кунда «Миллий хавфсизлик» тушунчасидан ҳам халқаро, ҳам ички ишларда кенг фойдаланиш имкони яратилди. Шахс хавфсизлиги, жамият хавфсизлиги ва давлат хавфсизлиги – бу миллий хавфсизлик тизимининг асосий таркибий қисмлари ҳисобланади. Юқоридагилардан ташқари «миллий хавфсизлик» тушунчаси Ўзбекистон қонунчилигига асосан, «ҳаёт, соғлиқ, ҳуқуқ, шахс эркинликлари, хусусий мулкчиликни ҳимоя қилиш, жамият ва давлат хавфсизлиги»; «ядровий хавфсизлик», «радиацион хавфсизлик», «табиий офат, фалокатлар ва антропоген ҳодисалардан шахс, жамият ва давлатнинг ҳимояланиш ҳолати» каби тушунчаларни ўз ичига қамраб олади. Бугунги шароитлардан келиб чиққан ҳолда, «миллий хавфсизлик» таърифи Ўзбекистонга нисбатан ишлатилиши тўғри ҳисобланади. Чунки, Ўзбекистондан ташқари, бошқа кўп миллатли давлатлар «давлат хавфсизлиги» таърифи ўрнига «миллий хавфсизлик» термини билан ифодалайдилар. Чунки «миллий хавфсизлик» тушунчаси остида давлат ҳудудида мавжуд барча миллатларни ўз ичига қамраб олган жамият тушунилади. Миллий хавфсизлик таърифининг асосий тушунчаси – миллат, шахс, жамият ва давлатдан иборат.
66-савол: Миллий хавфсизликка нисбатан қандай таҳдидлар мавжуд?
66-жавоб: Миллий хавфсизлик таҳдиди– бу миллий манфаатларни амалга оширишга ғов бўладиган, шунингдек, миллий қадриятларга ва миллий турмуш тарзига зарар етказишга бевосита имконият яратувчи шарт-шароитлар ва омилларнинг йиғиндиси. М.х.т. шахс, жамият ва давлат манфаатларига суиқасд деган маънони англатади. Манфаатларга таҳдид ҳаёт фаолиятимизнинг ҳар бир жабҳасида мавжуд. Мисол учун, шахс ва жамиятнинг қадриятлари даражасининг йўқолиши ёки пасайиши инсонлар орасида яхшилик, савоб, хақиқат каби тушунчаларни йўқолиб бориш хавфини туғдиради. Бу эса миллий қадриятларга катта зарар келтиради. Хавфсизлик таҳдидларини турларига қараб туркумлаш – аниқ хусусиятларини эътиборга олган ҳолда таҳдидларни олдини олиш чора-тадбирларини яхшилашга ёрдам беради ва миллий хавфсизликни таъминлашнинг амалий фаолиятида муҳим рол ўйнайди. Бу борада хавфсизлик турларини аниқлашда қуйидаги мезонлар алоҳида ўрин тутади: хавф-хатар манбасининг келиб чиқиши; таҳдиднинг шаклланганлик даражаси; инсон фаолияти соҳаларидаги ва йўналишларидаги таҳдидларнинг хусусиятлари ва ҳарактерлари; таҳдидларнинг субъектив баҳосининг даражаси. М.х.т. ички ва ташқи таҳдидларни ўз ичига олади. Улар объектив ва субъектив сабабларга эга бўлиб, ҳаётга тадбиқ қилишнинг мумкинлиги жиҳатидан реал, потенциал ва сохта таҳдидларга бўлинади, ҳаракат кўламига кўра улар умумбашарий, минтақавий, субминтақавий давлат ва маҳаллий характерда бўлиши мумкин.
Миллий хавфсизликка ички таҳдид – манбаси мазкур давлат ҳудудида жойлашган таҳдид. И.т.: иқтисодий ва сиёсий тузилмаларнинг, жиноятчи гуруҳларнинг шахс, жамият ва давлат манфаатларига қарши олиб борган ҳаракати киради. Агарда хавф-хатарлар манбаси шу давлатнинг ўзида ёки унинг ўз фуқароларидан келиб чиқса, бу таҳдидлар ички деб тан олинади.
Миллий хавфсизликка ташқи таҳдид – манбаси миллий чегаралардан ташқарида жойлашган таҳдидлар. Т.т.: чет эл разведка ва махсус хизматларининг фаолияти; ахборот тарқатиш соҳасида давлатлар ўртасидаги қарама-қаршилик; иқтисодий тузилмалар рақобати; табиий офатлар ва фалокатлар киради. Агарда хавф-хатар бошқа давлат ёки унинг фуқаролари томонидан бўлса, унинг қаерда жойлашишидан қатъий назар бу хавфлар ташқи хавфлар деб тан олинади.
67-савол: Миллий хавфсизлик таъминлаш сиёсати, ҳуқуқий режими ва мақсадлари ҳақида умумий маълумот беринг?
67-жавоб: Миллий хавфсизлик мақсадлари – миллий хавфсизликни таъминлаш йўлидаги фаолиятнинг асосланган йўналишлари. Улар фаолиятнинг турли соҳаларида миллий манфаатлардан (сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, информацион, экологик ва бошқалар), уларни ҳимоя қилиш эҳтиёжидан ва улар учун ички ва ташқи хавфларга қарши ҳаракатдан, шунингдек давлатнинг реал имкониятларидан келиб чиққан ҳолда давлат ҳокимиятининг олий органлари томонидан амалга оширилади. Ушбу мақсадларни рўёбга чиқариш – давлат миллий хавфсизлик сиёсатини муваффақиятли амалга оширишнинг зарур шарт-шароитидир.
Миллий хавфсизликни таъминлаш – миллий хавфсизлик соҳасига оид зарур қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, улар асосида миллий хавфсизликка реал ва потенциал таҳдиднинг вужудга келишидан огоҳлантириш, унинг олдини олиш, пайини қирқиш ва унга қарши таъсир кўрсатиш мақсадида комплекс адекват чора-тадбирлар тайёрлаш ва амалга оширишга йўналтирилган вазиятнинг ҳолати ва тараққиётининг тизимли таҳлили, баҳоси ва истиқболи.
Миллий хавфсизликни таъминлашда ҳуқуқий режим – давлат органлари, умумий ташкилотлар ҳамда миллий хавфсизликни таъминлашда бевосита алоқадор бўлган мансабдор шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқини давлат номидан ўрнатилган ва мустаҳкамланган аниқ муносабатлар тартиби.
Миллий хавфсизликни таъминлаш кучлари – миллий хавфсизликни таъминлаш қонун асосида қатнашаётган ҳарбий шаклланмалар ва органлар.
Миллий хавфсизликни таъминлаш сиёсати – бу Ўзбекистон Республикаси хавфсизлигини маълум бир вақт оралиғида миллий мақсадларга эришиш фаолиятидаги асосий йўналишларнинг йиғиндисидир.
68-савол: Миллий хавфсизликни таъминлаш стратегияси ҳақида тушунча беринг?
68-жавоб: Миллий хавфсизликни таъминлаш стратегияси – бу маълум бир давлат ёки жамият томонидан миллий манфаатларига таҳдид солаётган хавф-хатарга қарши ўз ресурслари, кучлари, усуллари ва услублари орқали олиб борилган аниқ фаолиятдир. Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлик концепцияси миллий хавфсизликни таъминлаш тизимининг кучлари, идоралари, воситалари орқали амалга оширилади. Буларга авваламбор – миллий хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, илмий-техникавий, ҳуқуқий ва бошқа соҳаларда чора-тадбирларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда фаол қатнашаётган – қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимияти идоралари ҳамда давлат ва нодавлат ташкилотлари шахслари киради. Миллий хавфсизликни таъминлаш стратегияси – миллий хавфсизликни таъминлашда амалий ҳаракатлар мақсади, шароити, воситалари ва вақти дастурининг узоқ вақтли комплекс чора тадбирлар миллий хавфсизлик минтақада барча давлатлар тузуми комплексини режалаштириш фаолияти учун асос бўлиб хизмат қилади.
69-савол: Миллий хавфсизлик тизими ҳақида тушунча беринг?
69-жавоб: Миллий хавфсизлик тизими – шахс, жамият, давлат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Конституцияси ва ҳуқуқи доирасида сиёсий, ҳуқуқий, ташкилий, ҳарбий ва бошқа характердаги чораларни амалга оширишда барча махсуслашган органлар, кучлар, ресурслар ва воситалар йиғиндиси. Унинг асосий функцияси миллий хавфсизликка хавф туғдирувчи ҳолатлар ҳақида маълумотлар олиш ва баҳолаш, хавфсизлантириш бўйича масалаларни ишлаб-чиқиш ва ижрочиларга етказиш, хавфни йўқотиш, нейтраллаштириш ёки минимум даражага туширишда аниқ ҳаракатлар олиб боришдан иборат. У ўзининг алоҳида қадриятлари ва устувор йўналишларига эга бўлиб, уларнинг иерархияси миллий хавфсизликни – минтақавий ва халқаро хавфсизлик туркумига тегишлилиги билан белгиланади. Ундан ташқари, ундаги ҳар бир элемент ўзининг устуворликларига эга бўлади. Масалан, агарда шахс учун бундай устуворликлар унинг ҳуқуқ ва эркинликлари бўлса, жамият учун эса – моддий ва маънавий қадриятларни сақлаш ва кўпайтириш, давлат учун эса – ички барқарорлик, ҳудудий яхлитлик, суверенитет бўлиб ҳисобланади.
70-савол: Миллий хавфсизликнинг умумий назарияси тушунчасини изоҳланг?
70-жавоб: Миллий хавфсизликнинг умумий назарияси – сиёсий, ижтимоий, ҳарбий, иқтисодий, техникавий, гуманитар ва бошқа фанларнинг амалий жиҳатларини ўз ичига олган ҳамда турли характердаги ташқи ва ички омилларга комплекс таъсир этиш шароитларида шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлашнинг мазмун-моҳиятини, методлари, шакллари, органлари, кучлари ва воситаларини тадбиқ этишга йўналтирилган билимлар соҳаси.
71-савол: Миллий хавфсизлик функциялари нималардан иборат?
71-жавоб: Дунё бошқарув назарияси ва амалиётида миллий хавфсизлик тизимининг асосий функционал таркибий қисмларига асосланган қуйидаги ҳолатлар киради;
1. Гностика вазифаси. Бу – шахс, жамият ва давлат манфаатларининг таҳдидлари, тизимга ва миллий хавфсизликка таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва ижтимоий тизим мақсадларига эришиш механизмлари ишлаб чиқиш борасида билимлар тўплаш бўйича олиб бориладиган фаолият.
2. Режалаштириш вазифаси. Ушбу жараён миллий хавфсизликни қисқа, ўрта ва узоқ вақтга мўлжалланган мақсад ва вазифаларини режалаштиришга, аниқлаштиришга ва белгилашга қаратилган.
3. Уюштириш вазифаси. Бу – нима орқали, қандай қилиб мақсадга эришиш йўлларини излаш; бу жараён миллий хавфсизликнинг асосий заҳираларини (инсон, маблағ, куч ва тех.) қайта кўриб чиқиш, таҳлил этиш билан бевосита боғлиқ. Умуман олганда, мазкур жараён миллий хавфсизликнинг мақсадига қандай, нима орқали эришиш мумкинлигини таҳлил этувчи вазифа ҳисобланади.
4. Таҳлилий вазифаси – бу кўплаб инсонларнинг бирлашган кучлари ва миллий хавфсизлик идораларининг ҳамкорлиги билан боғлиқ. Бу ижимоий тизим функциясининг асосий мақсади – сиёсий ва стратегик вазифаларни бажараётган муайян кучлар ва идораларга ҳамкорликда фаолият олиб бориш шароитини яратиш; ундан ташқари мазкур жараёнда давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш мақсадида бошқарув кадрлари билан алоҳида ишлаш, уларнинг тайёргарлигини ва малакасини ошириш бўйича ишлар олиб борилади.
5. Коммуникация вазифаси – Миллий хавфсизлик кучлари идоралари ва объектлари билан алоқа ўрнатишни таъминлайди. Мазкур функция нафақат «Миллий хавфсизлик» тизими элементлари билан алоқа ўрнатиш, балки унинг ҳолатини назорат қилиш, яъни унинг реал ҳолати ва режалаштириш, уюштириш, ташкилий функцияларнинг миллий хавфсизлик мақсадларини амалга оширишдаги ўрни ва таъсири тўғрисида ахборот бериш билан изоҳланади.
Миллий хавфсизликни (унинг элементлари бўлмиш; мақсад, вазифа, қадрият, манфаат, куч, идоралар) таҳлил қилишда бундай ёндашувни қўллаш-илмий билимларнинг объективлигини оширишга, таҳлил этилаётган объектнинг бошқарувида самарали йўлни белгилашда, миллий хавфсизлик сиёсатини ишлаб чиқиш жараёнида бир қанча хатоларнинг олдини олишда хизмат қилади.
72-савол: Геосиёсий телеология моҳиятини тушунтириб беринг?
72-жавоб: Геосиёсий телеология - АҚШнинг Совуқ урушдаги тўлақонли ғалабасининг сўнги палласига қадар геосиёсий дуализм илк бошдан ўрнатилган қоидалар бўйича ривожланган, яъни гап талассократия ҳам, теллурократия ҳам максимал даражада ҳудудий ҳамда стратегик мавқеини оширишга интилиши ҳақида кетарди. Уларнинг ядро қуролига эгалик қилишга киришиб кетишлари баъзи пессимист геосиёсатчиларга фалокатли туюлди. Чунки, бу икки куч бутун сайёрани эгаллаб олгач, ўзларининг қарама-қаршиликларини Ердан ташқарида (юлдузлар уруши назарияси) амалга оширишлари ёки бир-бирини йўқ қилиб юборишлари (ядровий апокалипсис) мумкин эди.
Тарихнинг асосий геосиёсий жараёни бўлган талассократия ва теллурократиянинг ҳудудий жиҳатдан максимал даражада кенгайиши хусусияти мазкур фан учун маълум бўлса, унинг интиҳоси муаммо бўлиб турар эди. Бу борада сабаб-оқибат тамойилининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Шундан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, тарихни геосиёсий нуқтаи-назардан таҳлил этиш Сув ва Қуруқлик ўртасидаги қарама-қаршиликнинг умумбашарий миқёсда ёйилиши пайтигача давом этади ва шу ерда тўхтайди. Лекин, шунга қарамасдан, дуализмни ифода этган тизимлардан бирининг ғалабасидан сўнг рўй бериши мумкин воқеалар ривожини назарий жиҳатдан бир нечта кўринишда ажратиб кўрсатиш мумкин.
1-кўриниш. Талассократиянинг ғалабаси теллурократия цивилизациясини бутунлай йўқ қилади. Сайёрада бирёқлама либерал-демократик тартиб ўрнатилади. Талассократиянинг моҳияти мутлақлашган ҳолда инсон ҳаётини ташкил этувчи ягона тизимга айланади. Ушбу тизим икки хил устунликка эга. Биринчидан, у мантиқий жиҳатдан зиддиятлардан холи бўлиб унда геосиёсий тарихнинг (умуман) бир тарафлама оқимининг қонуниятли тарзда якун топишини, яъни Қуруқликнинг тўлиқ ҳукмронлиги (анъанавий давр)дан Денгизнинг тўлиқ ҳукмронлигига (ҳозирги давр) ўтиш жараёнини кузатиш мумкин; иккинчидан эса айнан ана шу жараён амалда рўй бермоқда.
2-кўриниш. Талассократиянинг ғалабаси икки цивилизация қарама-қаршилигига якун ясайди, аммо ўз моделини бутун дунёга тарқатмайди, фақатгина геосиёсат муаммосини бекор қилган ҳолда геосиёсий тарихни тугатади, холос. Гўё постиндустриал жамиятлар назариялари бундай жамиятда мумтоз сиёсий иқтисодиёт (ва марксизм) асосий зиддиятлари йўқ эканлигини исбот қилгани каби, баъзи мондиалистик назариялар яқин келажакда дунёда Қуруқлик ва Денгизнинг ўзаро қарама-қаршилиги умуман бўлмайди, дея таъкидламоқдалар. Бу ҳам “тарихнинг интиҳоси”, лекин воқеаларнинг бундан кейинги ривожи биринчи вариантдаги каби қатъий таҳлилга бўйсунмайди.
Бу икки таҳлил теллурократиянинг мағлубиятини аллақачон амалга ошган ва қайтариб бўлмайдиган факт деб ҳисоблашади. Қолган иккита вариант эса бунга ўзгача ёндошади.
3-кўриниш. Теллурократиянинг мағлубияти вақтинчалик ҳодиса. Евросиё янгича шаклда ўзининг минтақавий вазифасини бажаришга киришади. Бу ҳолатда минтақавий кучларни фалокатга олиб келган геосиёсий омиллар эътиборга олинади (янги минтақавий блок жануб ҳамда ғарбда ўзининг денгиз чегараларига эга бўлади, яъни “Евросиё учун Монро доктрина”си амалга ошади). Бундай ҳолатда дунё бошқа даража ва моҳиятдаги икки қутбли ҳолатга қайдати.
4-кўриниш. (аввалги кўринишнинг ривожланиши). Ушбу янги қарама-қаршиликда теллурократия ғалаба қозонади. У ўзининг цивилизацион моделини бутун дунёга тарқатиб “тарихни ўз ҳоҳишига мос равишда якунлашга” интилади. Бутун дунё Қуруқликка айланади ва ҳамма жойда идеократия ҳукмронлик қилади. “Дунё инқилоби” ҳамда Учинчи Рейхнинг сайёравий ҳукмронлиги ғоялари тарихнинг шу шаклда интиҳо топишига сабабчи бўлган.
Ҳозирги пайтда тарихий жараёнларнинг ривожида субъектив ва рационал омиллар муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги туфайли юқорида ифодаланган 4 кўриниш геосиёсий жараёнларнинг у ёки бу тарзда ривожланишини ифода этган воқеликдан йироқ изоҳ эмас, балки минтақалар миқёсда олиб бориладиган фаолиятни бошқариши мумкин бўлган фаол геосиёсий позиция деб қаралиши лозим. Лекин, мазкур ҳолатда геосиёсат ҳеч қандай детерминистик мисол таклиф қила олмайди. Бу ерда гап амалга оширилиши бир қанча омилларга боғлиқ бўлган ва геосиёсий таҳлил доирасига сиғмайдиган имкониятларни санаб ўтишдан иборат.
73-савол: Геосиёсий минтақа ва Геостратегик минтақа ҳақида тушунча беринг?
73-жавоб: Геосиёсий минтақа – бу геостратегик минтақанинг бир қисми бўлиб, у жуғрофий чизиқларнинг яхлитлигини ифодалайди. Чунки, у тўғридан-тўғри жуғрофий минтақалардан келиб чиқиб, давлатларнинг ўзаро иқтисодий ва сиёсий ҳамкорлигига асос бўлиб хизмат қилади. Мисол тариқасида, геостратегик минтақага Евроосиё ҳудудини киритиш мумкин. Собиқ иттифоқ республикалари ва Шарқий Европа геосиёсий минтақага мансубдир. Геостратегик ва геосиёсий минтақаларга таъриф бергач, геосиёсий вазиятга таъриф бериш имкони туғилади. Яъни жуғрофий, сиёсий, ҳарбий, иқтисодий ва бошқа омилларни инобатга олиб, маълум бир минтақа ёки дунёнинг маълум тарихий геосиёсий вазиятини ўрганиш мумкин. Ҳозирги ўзаро боғлиқ дунёда бутун ҳамжамият умумий кучли сиёсий майдонга айланди. Бир минтақадаги кучлар мувозанати ва тақсимланиши бевосита бошқа минтақаларга ўз таъсирини ўтказди. Дунёнинг ҳар бир минтақаси ўзига хос стратегик хусусиятга эга бўлиб, у дунёдан айри ҳолда жойлашмаган бўлиб, ҳар бир ўзгариш, ҳодиса ва воқелик унга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Ҳар бир давлатнинг давлатлараро муносабатлар тизимида тутган ўрни ва роли унинг геосиёсий ҳолатига боғлиқ бўлади.
Геостратегик минтақа – бу алоҳида давлатлар ёки давлатлар гуруҳининг турли хил қарама-қарши манфаатлари жойлашган йирик жуғрофий макон бўлиб, геостратегик минтақа ўзаро боғлиқ ва ўзаро дахлдор бўлган миллий ва минтақавий хавфсизликни ифода этади.
Кўпгина манбаларда “Геостратегик Регион” деб юритиладиган ушбу тушунча халқаро хавфсизлик ва барқарорликни қўллаб қувватлаш учун рўй бериши эҳтимоли бўлган ҳарбий таҳдидлардан огоҳ этиш ва нейтраллаштириш (Шимолий Америка, Евроосиё, Африка геостратегик минтақа ва бошқалар) бўйича чора-тадбирлар тизимини рўёбга чиқаришда умумбашарий аҳамиятга эга бўлган ер ҳудудининг бир қисмини ифода этади.
74-савол: Вильсоннинг ўн тўрт тамойили ҳақида маълумот беринг?
74-жавоб: Вильсоннинг ўн тўрт тамойили - АҚШ Президенти В. Вильсон (1856-1924) томонидан ишлаб чиқилган ва 1918 йил, 8 январида баён этилган иттифоқчиларнинг ҳарбий мақсадлари ҳақидаги Декларация. Декларация қуйидагиларни ўзида мужассамлаштирган: 1) махфий дипломатиядан воз кечиш ва ошкора тинчлик шартномалари олиб бориш; 2) кемачиликка эркинлик бериш; 3) божхона тўсиқларини бекор қилиш; 4) қурол-яроғларни камайтиришни таъминловчи кафолатлар ўрнатиш; 5) мустамлака муаммоларни оқилона бошқариш; 6) Германия томонидан рус ҳудудларини озод қилиш. Россияга ўз сиёсий равнақини ва ўз миллий сиёсатини белгилаш, «эркин миллатлар ҳамжамиятига кириш имкониятларини бериш ва у ерда уни илиқ кутиб олиш»; 7) Белгияни озод қилиш ва қайта тиклаш; 8) Элзас-Лотарингияни Францияга қайтариш, унинг забт этилган ҳудудларини озод қилиш ва қайта тиклаш; 9) Италия чегараларини аниқ ифодаланган белгиларга кўра тузатиш; 10) Австрия-Венгрия халқларига мухторият бериш; 11) Германия томонидан босиб олинган Руминия, Сербия ва Черногория ҳудудларини озод қилиш, Сербияга денгизга чиқиш ҳуқуқини бериш; 12) Оттоман империяси туркий бўлмаган халқларининг автономияси (алоҳида) ривожланиши ва сувлардан эркин ўтиши: 13) мустақил денгизга эркин чиқа оладиган Польшани ташкил этиш; 14) ўзаро сиёсий мустақиллик ва ҳудудий яхлитликни кафолатлаш мақсадида давлатларнинг катта-кичиклигидан қатъий назар Миллатлар Лигасини ташкил этиш. Умуман олганда В.Вильсоннинг 14 та моддаси Халқаро ҳаёт амалиётига демократия ва умумий тинчлик муаммоларига либерал қарашларни жорий этишнинг ўта ёрқин мисолларидан биридир.
75-савол: Вестфал геосиёсий даври ҳақида маълумот беринг?
75-жавоб: Вестфал Шартномаси (1648 йил 6 август ва 8 сентябр) - Европада ўттиз йиллик урушга нуқта қўйган, фактик жиҳатдан иккита шартнома (Оснабрюк ва Мюнстер) ҳақида гап боради. Шартномани бир томондан Швеция ва унинг иттифоқчилари ва Германия императори ва князлар иккинчи томондан имзолаган шартномалар ўзида ҳудудий, сиёсий ва диний ҳолатларни акс эттирган бўлиб, улар ўз навбатида Марказий Европа ташкилотлари учун асос вазифасини ўташ, ҳамда Германиядаги сиёсий ва диний тизимни бошқарган. Шу нуқтаи назардан шартномалар Европа конституцион партияси сифатида қаралади. Шартномаларда Хаббсбурглар сиёсий мақоми пасайтирилгани, Империянинг тугатилиши ва 350 та герман давлат(ча)лари пайдо бўлганлиги ёритилган. Бир қирол, бир дин тамойили ўрнатилади. Нидерландлар ва Швейцар Конфедерацияси мустақил давлатлар сифатида эътироф этилади, Франция ва Швеция ўз ҳудудларини кенгайтирадилар.
Халқаро муносабатлар назариясида мазкур шартнома ҳозирги давлатлараро муносабатлар тизими бошланишига асос бўлган босқич деб қаралади.
76-савол: Вена геосиёсий даври ҳақида маълумот беринг?
76-жавоб: Вена Конгресси (1914 йил сентябр) - Австрия Канцлери Меттерних 1773-1859 раҳномалигида, Наполеонга қарши каолициянинг Франция устидан қозонган ғалабасидан сўнг (Австрия, Англия, Пруссия, Россия) бўлиб ўтди. Конгресснинг мақсади Францияни сезиларли даражада кучсизлантириш ва айниқса Европада кучлар мувозанати тамойилини кучайтириши эди.
Унинг натижаси қисман эски тартибот легитимлигини тиклаш, ҳудудларини қайта тақсимлашда ўз иродасини топган реакциянинг ғалабаси бўлди.
Вена тракти (1969 йил 23 май) хулосаларининг асосини арханклашган эски халқарор битимлардан воз кечишни енгиллаштирадиган юридик жараёнларга эҳтиёж ташкил этди. Трактат шартномалар тартибини кодлаштиради ва формал мажбуриятлари объекти ҳисобланган давлатлараро ёзма битимларга татбиқ этилади. Трактат битимларнинг муаммолага яроқсизлигини аниқ белгилайди ва шартнома ҳуқуқини янгиловчи ва рационаллаштирувчи қоидаларни белгилайди.
77-савол: Версал геосиёсий даври ҳақида маълумот беринг?
77-жавоб: Версал Шартномаси (1918 йил 28 июн) - Биринчи жаҳон урушидан кейин қабул қилинган ушбу шартномага биноан илгари Германияга тегишли бўлган ҳудудлар: (Эльзас ва Лотарингия) Францияuга, (Эвпеп - Мальмеди) Белгияга ва (Познан) Польшага берилади. Шартнома шунингдек, тузилаётган Миллатлар Лигаси протекторати ихтиёрчилик берилаётган Эркин шаҳар Дамцг туфайли Германия ва Шарқий Пруссия ўртасида йўлак бўлишини ҳам кўзда тутган. Бошқа тарафдан агар Слезия чегаралари плейисцит натижалари туфайли аниқ белгиланган бўлса, бошқа ҳудудларга нисбатан ўз ҳуқуқларини ўзлари белгилашлари ҳақидаги ҳуқуқ Германияга берилмади. Германия бунинг оқибатида ўз колонияларидан маҳрум бўлди. Камерун ва Тогонинг бир қисмига эга бўлиш мандати Францияга, Шарқий Африка ва Африка Жанубий-Ғарби Англия ихтиёрига ва Тинч океандаги ороллар Япония тасарруфига, шунингдек, баъзилари Британия доминионлари мандати остида қолди.
Шартноманинг Ҳарбий аҳвол ҳақидаги қисми Герман профессионал армияси миқдорини 100 минг кишигача деб чегаралади ва армия оғир артиллерия ҳамда авиацияга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Бу ҳолатни назорат қилиш иттифоқаро комиссия зиммасига юкланган.
Иқтисодий жиҳатдан Германия уруш келиб чиқишига сабабчи бўлганлиги сабабли 1) репарация, яъни товон тўлаши, 2) ўз дарё йўлларидан бошқаларнинг фойдаланишига кўниши, 3) навигация учун Киль каналини очиши зарур эди.
Президент Вильсон 1918 йил 8 январида йўлланган мактубининг 14 -моддасида мустаҳкам тинчликни таъминлаш Миллатлар Лигасини тузишини тақозо этишни, у эса (Миллатлар Лигаси) «сиёсий мустақиллик ва ҳудудий яхлитликнинг ягона кафолати» эканлигини уқтиради ва бу халқаро ташкилотнинг мақоми шартноманинг таркибий қисми бўлиши зарурлигини айтади. Аммо шартнома имзоланганидан 5 ой ўтар-ўтмай, АҚШ Сенати шартномани ратификация этишдан бош тортди, бу билан АҚШнинг бўлажак Миллатлар Лигасидаги иштироки ман этилди.
Шартнома ўзининг қатор ҳолатларининг жиддийли ва уларни ижро этиш кафолатларининг бўшлиги билан кескин контрастли дейиш ўринли. Фактик жиҳатдан шартнома Германияни ривожи воситаларидан маҳрум этмаган эди. Шартнома ҳолатларини тафтиш қилиш 1925 йилдаёқ бошланди.Репарация тўловларини тўлиғича бажаришга риоя қилинмади.
1932 йилда шартномадан товон тўлаш ҳақидаги боб умуман олиб ташланди. 1935 йилда армия ва денгиз кучлари ҳақидаги шартнома қисми ҳам юқоридаги қисматга дучор бўлди.
1936 йилда Рейнга тегишли, яъни дарё йўлларини халқаро сувлар даражасига олиб чиқиш тўғрисидаги моддалар ҳам олиб ташланди. Ниҳоят, 1938 йил мартидан Германиянинг ҳудудий мақоми ҳақидаги ҳолатларга риоя қилинмай қўйилади.
78-савол: Потсдам геосиёсий даври ҳақида маълумот беринг?
78-жавоб: Потсдам Конференцияси (1945 йил 17 июл ва 2 август) - Берлин яқинидаги Потсдам шаҳрида Буюкбритания Бош вазири Уинстон Черчилл, АҚШ Президенти Харри Турмэн, Совет давлати ва Коммунистик партия раҳбари Иосиф Сталин иштирокида бўлиб ўтган. Конференцияда «Германияни дастлабки назорат босқичида сиёсий ва иқтисодий бошқариш тамойиллари» ишлаб чиқилган. Бу мамлакатни «Ягона иқтисодий яхлит» деб қараб, сиёсий ҳаётни қайта тиклашга демократик базага асосланган ҳолда Германияни халқаро соҳада тинч ҳамкорлиги мақсадида кўмаклашишга қарор қилган «Германия энди ҳеч қачон ўз қўшинларига, на бутун дунёда тинчликни сақлашга хавф солмаслиги» учун Потсдам декларацияси муқаддимасига тўртта императив (буйруқ)ни (4 та Д) демилитаризация, денацификация, децентрализация ва демократизацияни киритди.
Олий ҳокимият «назорат Кенгаши» берилган бўлиб улар бош қўмондонлардан ташкил топган. Улар мамлакатни капитуляциядан сўнг бошқарганлар. Бундан ташқари Конференция ҳарбий жиноятчиларни халқаро судда суд қилиш ва барча немис қурол-яроғларини иттифоқчилар томонидан мусодара қилиш ва йўқ қилиш йўл-йўриқларини ишлаб чиқди.
79-савол: Беловеж-Пуща геосиёсий даври ҳақида маълумот беринг?
79-жавоб: Беловеж-Пуща шартномаси Россия Федерацияси, Украина ва Белорус Республикаси давлатлари бошлиқлари томонидан 1991 йил 8 декабрда имзоланган, унда шундай дейилган: СССР халқаро ҳуқуқ субъекти ва геосиёсий амалийлиги каби ўз фаолиятини тўхтатади.Шартнома имзоланиши натижасида янги ҳуқуқий ва сиёсий шакли топилган яъни суверен давлатларини ўз ҳоҳишлари бўйича бирлашиши – Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) 21 декабр 1991 йил Алма-Атада Декларация билан мустаҳкамланган, бунинг натижасида учта-ташаббускор республика сафига саккизта бошқа республикалар қўшилди – Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркманистон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон. МДҲ низоми 22 январ 1993 йил Минскда қабул қилинган. Кейинчалик МДҲга Грузия Республикаси ва чекланган Украина қўшилди.
80-савол: Бактериологик (биологик) ва токсин қуроллари ишлаб чиқаришни, заҳираларини тўплашни тақиқлаш ва уларни йўқ қилиш ҳақидаги Конвенция тўғрисида маълумот беринг?
80-жавоб: Бактериологик (биологик) ва токсин қуроллари ишлаб чиқаришни, заҳираларини тўплашни тақиқлаш ва уларни йўқ қилиш ҳақидаги Конвенция – Мазкур конвенция 10.04.1972 йилда имзолаш учун очилган ва 26.03.1975 йилдан кучга кирган. Ҳозирда 140 дан ортиқ давлат унинг иштирокчилари ҳисобланади. Конвенциянинг депозитар давлатлари АҚШ ва Буюк Британия ҳисобланишади. Конвенциянинг фаолият муддати чегараланмаган. Конвенциянинг иштирокчилари:
1) микробиологик ёки бошқа биологик агентларнинг ёки токсинларнинг профилактика, ҳимоя ёки бошқа тинчлик мақсадларида ишлатишга мўлжалланмаган турлари ва миқдорларини;
2) душманлик мақсадларида ёки ҳарбий тўқнашувларда шундай агентлар ва токсинларни ишлатиш учун мўлжалланган қурилмалар ва етказиб бериш воситаларини ишлаб чиқармаслик, тўпламаслик, ҳар қандай йўл билан топмаслик, сақламаслик;
3) Конвенция кучга киргач 9 ой ичида ўзлари эга бўлган ёки ўзларининг назоратлари остида бўлган барча агентлар, токсинлар, қуроллар, қурилмалар ва уларни етказиб бериш воситаларини йўқ қилиш, ёки тинчлик мақсадлари йўлида ишлатиб юбориш;
4) ўзга давлатларга тақиқланган агентлар, токсинлар, қуроллар, қурилмалар ва уларни етказиб бериш воситаларини бермаслик, уларни топишларига ҳам ёрдам бермаслик, ундамаслик мажбуриятини олдилар.
Конвенция инсонларни йўқ қилувчи оммавий қирғин қуролларининг барча хавфли турларини яратиш бўйича кейинги ишларни тақиқлаган муҳим халқаро ҳужжатдир.
81-савол: Болалар ҳуқуқлари ҳақидаги Конвенция тўғрисида маълумот беринг?
81-жавоб: Болалар ҳуқуқлари ҳақидаги Конвенция – 1989 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган бўлиб, ушбу Конвенцияга мувофиқ ҳар бир 18 ёшгача бўлган инсон, агарда у қонун бўйича балоғат ёшига етмаган бўлса, бола ҳисобланади. Давлатлар, ирқидан, тана рангидан, тили, дини ёки бошқа ҳар қандай вазиятлардан, шунингдек боланинг ёки унинг оила аъзоларининг қарашлари ва эътиқодидан қатъий назар, Конвенцияга мувофиқ аъзо-давлатлар барча болаларнинг ҳуқуқларини таъминлаш мажбуриятини оладилар. Давлатлар барча болаларга нафақат инсоннинг умумий ҳуқуқлари (яшаш ҳуқуқи, фикрлаш, виждон ва дин эркинликлари ва бошқалар), балки ушбу субъектнинг ўзига хослигидан келиб чиқувчи махсус ҳуқуқлар, яъни фуқаролик ва исм танлаш ҳуқуқи, ота-онасидан ажралмаслик ҳуқуқи кабиларни ҳам бериши лозим. Конвенция давлат ичидаги бола асраб олиш ва ғамхўрлик қилиш институтлари, соғлиқни сақлаш ва таълим бериш тизимларига маълум талаб ва шартлар белгилайди. Конвенцияда боланинг соғлиғига хавф солувчи ёки унинг баркамол ривожланишига зарар етказувчи ҳар қандай ишни бажариш ва эксплуатациядан ҳимоя қилишни назарда тутилган.
82-савол: Гаага Конвенциялари ҳақида маълумот беринг?
82-жавоб: Гаага Конвенциялари – 1899 ва 1907 йилги Гаага Конвенциялари – Бу Конвенциялар 1899 ва 1907 йилги Гаага тинчлик Конвенциялари деб аталади. У урушнинг барча қонун-қоидалари ҳақидаги халқаро конвенция бўлиб, 1899 ва 1907 йилларда Гаагадаги I (3 конв) ва II (13 конв) конференцияларда қабул қилинган. Бу конвенциялар халқаро келишмовчиликни тинч йўл билан ҳал қилиш, бетарафлик, тинч аҳолини муҳофаза қилиш, ҳарбий асирларнинг режими, яраланган ва касалларнинг тақдири ва бошқа низомлардан иборатдир. 1899 йилги конференция Россия ташаббуси билан 6(18).V – 17(29).VII. 1899 йилда Гаага шаҳрида ўтказилган. Унда 27 та давлат қатнашган ва 3 та асосий конвенция қабул қилинган: 1. Халқаро можароларни тинчлик йўли билан ҳал этиш; 2. Қуруқликда олиб борилаётган урушнинг қонун-қоидаларини тартибга солиш; 3. Денгизда олиб борилаётган урушнинг қонун-қоидаларини тартибга солиш. 1907 йилги конференция эса 2(15).VI – 5(18).X. бўлиб ўтди ва унда 44 давлат иштирок этди. Улар 1899 йилда қабул қилинган Конвенцияни кўриб чиқдилар ва унга қўшимча 10 та ҳужжат қабул қилдилар. Мазкур барча ҳужжатлар бугунги кунда халқаро ҳуқуқ доирасида 1899 ва 1907 йилги Гаага тинчлик Конвенциялари деб аталади.
Бундан ташқари 1954 йилда қабул қилинган ҳарбий тўқнашувлар содир бўлган пайтда маданий ёдгорликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги Конвенция ва 1902-1905, 1954-1956, 1961 йилларда қабул қилинган халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Конвенциялар ҳам мавжуддир.
83-савол: Геноцид жиноятини олдини олиш ва шундай жиноят учун жазо ҳақидаги Конвенция тўғрисида маълумот беринг?
83-жавоб: Геноцид жиноятини олдини олиш ва шундай жиноят учун жазо ҳақидаги Конвенция – 9.12.1948 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган. Конвенциянинг иштирокчи давлатлари Конвенциядаги низомларни амалга ошириш учун зарур қонун чиқариш ишларини амалга ошириш, жумладан, геноцидни бажарган ёки бажариш мақсадида фитнада иштирок этган, ўзгаларни ҳам бажаришга ундаган, геноцидда суиқасдлик уюштирган ёки шу жамиятга шерик бўлган шахсларга қарши самарали жазо чораларни қўллашга мажбурдирлар.
84-савол: Денгиз категориясига таалуқли конвенциялар ҳақида маълумот беринг?
84-жавоб: Денгиз Конвенцияси – жаҳон океанидан фойдаланиш муносабати билан юзага келувчи давлатлараро муносабатларни муайян тартиб-қоидаларга бўйсундирувчи халқаро ҳуқуқий актларнинг шаклларидан биридир. Имзо чеккан давлатлар сони ва кўрилаётган масалалар ҳажмига кўра икки томонлама, кўптомонлама, минтақавий ва универсал турлари фарқланади. Улар мураккаб денгиз ва ҳарбий-денгиз тартиб-қоидалари, кемасозлик, ов қилиш тартибини белгилаш, табиий муҳитни муҳофаза қилиш каби мақсадларга кўра маълум бир вақтга ёки доимий қилиб тузилиши мумкин.
Денгиз ҳуқуқи бўйича БМТ Конвенцияси – 10.12.1992 йилда имзолаш учун очилган ҳамда 160 давлат томонидан имзоланган халқаро битим; 60 давлат ратификация қилганидан сўнг 16.11.1994 йилда кучга кирган. Конвенция жаҳон океани кенгликлари ва ресурсларидан фойдаланишнинг кенг қамровли тартибини белгиловчи универсал халқаро шартнома ҳисобланади. Конвенция, жумладан: 1. Территориал сувлар ва континентал шельфнинг ташқи чегаралари ва тартибини белгилайди; 2.. Халқаро кемалар қатнови учун фойдаланиладиган бўғозлар орқали кемаларнинг ҳеч қандай тўсиқсиз ўтиш ҳуқуқини жорий этади. 200 миллик фавқулодда иқтисодий зона тартибини йўлга қўяди; 3. Денгиз тубининг халқаро тартибларини йўлга қўяди; 4. Уни изоҳлаш ва қўллашга оид тортишувларнинг тинчлик йўли билан ҳал қилиш тизимини амалга оширади.
Денгиз ҳуқуқи бўйича Женева Конвенциялари – Мазкур халқаро битим БМТнинг денгиз ҳуқуқи бўйича биринчи конференциясида муҳокама қилинган ва 1958 йил 29 апрелда Женевада имзоланган. Ушбу қабул қилинган Женева Конвенциялари денгиз ҳуқуқини ривожлантиришнинг кўп асрлик тарихида ҳудудий сувлар, континентал шельф ва очиқ денгизнинг халқаро ҳуқуқий меъёрларини, халқаро кемасозлик ва балиқчиликнинг асосий тамойилларини қонуний-шартномавий ҳолатини мустаҳкамлади. Мазкур халқаро битим ўз ичига қуйдагиларни конвенцияларни олади: 1) ҳудудий денгиз ва унга ёндош ҳудудлар борасидаги конвенция (1964й. 10 сен. кучга кирган); 2) очиқ денгиз ҳақидаги конвенция (1962й. 30 сен. кучга кирган); 3) континентал шельф ҳақидаги конвенция (1964й. 10 июн. кучга кирган); 4) балиқчилик ва очиқ денгиздаги тирик ресурсларни ҳимоя қилиш борасидаги конвенция.
85-савол: Дипломатик алоқалар ҳақидаги Вена Конвенцияси ҳақида маълумот беринг?
85-жавоб: Дипломатик алоқалар ҳақидаги Вена Конвенцияси – Давлатларнинг дипломатик ваколотхоналарининг вазифаси ва уларнинг даражасини белгилаб берувчи халқаро-ҳуқуқий ҳужжат. Ушбу ҳужжат БМТнинг 1961 йил 18 апрелдаги Венада бўлиб ўтган дипломатик алоқаларга ва уларнинг иммунитетига бағишланган конференциясида қабул қилинган. Конвенция давлатлараро дипломатик алоқалар ўрнатиш, дипломатик ваколотхоналарни аккредитация қилиш ва уларнинг функциясини тўхтатиш, давлат вакилларининг даражасини (рангини) белгилаш, дипломатик ваколат ва иммунитетларни ўрнатиш каби масалалар борасида расмий тартиб ўрнатади.
86-савол: Европа Кенгашининг жиноий фаолиятидан келадиган даромадларни олиб чиқиб кетилишини аниқланиш, тортиб олиниш ва мусодара қилиниш ҳақидаги Конвенцияси ҳақида маълумот беринг?
86-жавоб: Европа Кенгашининг жиноий фаолиятидан келадиган даромадларни олиб чиқиб кетилишини аниқланиш, тортиб олиниш ва мусодара қилиниш ҳақидаги Конвенцияси – Ушбу конвенция 1990 йилда қабул қилинган бўлиб, унга мувофиқ, даромадларни ноқонуний олиб чиқиб кетиш билан боглиқ бўлган жамиятларга қуйидаги атайин содир этилган ҳолатлар кўзда тутилган: 1. Жиноятдан тушган даромад эканлиги маълум бўлган, моддий бойликларнинг, уларнинг ноқонуний келиб чиқишини яшириш ёки ўзга бир шахсга содир этиган ишнинг юридик оқибатларидан (масалан, мол мулк мусодараси) қочишга ёрдам бериш мақсадида конверсия қилиниши ёки кимгадир ўтказиб берилиши; 2. Жиноятнинг, уларнинг келиб чиқиш манбаи ноқонуний эканлигини била туриб, яширган ҳолатдаги муносабатдорлик хуқуқи ёки моддий бойликларнинг келиб чиқиш табиатини жойлашган ўрни ҳаракати ёки хақиқатан ҳам ўзига тегишли эканлигини яшириш ёки нотўгри айтиш; 3. Жиноят йўли билан топилганлиги маълум бўлган бойликларни сотиб олиш, уларга эгалик қилиш ёки улардан фойдаланиш; 4. Давлатлар жиноят қуроллари ва ноқонуний даромадларини мусодара қилиш учун, жумладан мусодара қилиниши лозим бўлган бойликларни аниқлаш ва излаб топиш ҳамда уларни ўзгаларга бериб юборилмаслик ёки ўзгалар иҳтиёрига ўтказилмаслик учун эхтиёт чора-тадбирларини кўриш мажбуриятини оладилар. Иштирокчи давлатларнинг судлари ва бошқа ваколатли органи даромадларининг ноқонуний олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ бўлган молиявий ёки бошқа ҳужжатларни (бу ҳолатда банк сирини баҳона қилиш мумкин эмас) хатлаш хуқуқларига эга бўлишлари лозим.
87-савол: Женева Конвенциялари ҳақида маълумот беринг?
87-жавоб: Женева Конвенциялари - Уруш қурбонларини ҳимоя қилишга қаратилган Женева Конвенцияси (1949 й.) ва унга қўшимча баённомалар (1977 й.) – Бу ҳарбий урушлар қурбонларини ҳимоя қилишга қаратилган уруш қонун-қоидалари соҳасидаги ўта муҳим серқирра халқаро битим. У 1949 йил 12 августда Женева шаҳрида имзоланган ва расман 1950 йилда кучга кирган. Ж.К. ўз ичига қуйдагиларни олади. 1) ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётган аскарлар ичида ярадорлар ва касаллар тақдири масаласи; 2) денгиздаги қуролли кучлар таркибидан бўлган ва кема ҳалокатига учраган шахслар, касаллар ва ярадорларга нисбатан муносабат ҳақида; 4) ҳарбий ҳаракатлар чоғида тинч аҳолини ҳимоя қилиш. 1949 йилда қабул қилинган мазкур Женева Конвенциясига 1977 йилда 2 та протокол қўшимча қилинди: I протокол халқаро характердаги қуролли тўқнашувлар қурбонларини ҳимоя қилиш ва II протокол халқаро характерга эга бўлмаган қуролли тўқнашувлар ярадорларини ҳимоя қилишга қаратилган. Женева конвенцияси кенг кўламда тан олинган халқаро миқёсдаги шартнома бўлиб, ҳозирги вақтда 180 та давлат унга амал қилиш мажбуриятини олган.
Женева протоколи - 1925 йил Женевада имзоланган битим бўлиб, урушда нафасни қайтарадиган, заҳарли ва шунга ўхшаш газ ва бактериологик воситаларни қўллашни таъқиқлашни назарда тутади.
88-жавоб: Разведка ва унинг турлари ҳақида маълумот беринг?
88-жавоб: Разведка – 1) махсус мақсад билан бирор мавзуни, объектни ўрганиш, текшириш. 2) керакли малумотлар, ахборотлар олиш мақсадида амалга ошириладиган барча тадбир ва ҳаракатлар; 3) бошқа давлатларни иқтисодий ва сиёсий ҳаётини, ҳарбий имкониятларини махсус ўрганиб чиқувчи ташкилот.
Визуал разведка – ишчилар ёки махсус хизмат жосуслари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва уларни қизиқтираётган объектларни, воқеаларни қуролланмаган кўз билан ёки махсус қурилма, мослама, аппаратура ёрдамида қидирилаётган маълумотни конспиратив кузатув йўли билан йиғиш.
Бактериологик разведка (биологик) – душман томонидан бактериологик (биологик) қуролни ишлатаётганлиги тўғрисида далил ўрнатиш учун қўлланилаётган махсус кучлар ва воситалар, уни қўлланилаётган воситалари ва йўлларини аниқлаш, касаллик тарқатувчи навларини (турларини) бактериологик касаллик сақланиш хавфининг кўлами ва давомийлиги
Хорижий разведка – чет давлат разведка органлари ва воситалари; чет давлатлар томонидан мамлакатлар ҳарбий-сиёсий ҳолатини ва унинг ҚК ҳамда ҳарбий иқтисодий салоҳияти маълумотларини топиш ва ўрганиш бўйича ўтказиладиган тадбирлар мажмуи.
Хорижий-техник разведка – техник воситалар ёрдамида тасдиқланмаган давлат органлари томонидан тарқатиш учун маълумотни етказиб беришни амалга оширувчи хорижий разведка тури.
Ташқи разведка – 1) чет давлатларнинг ташкилотларини ва уларнинг вакилларининг имкониятлари, мақсадлари тўғрисида маълумот йиғиш; 2) шахс хавфсизлигини жамият ва давлат ташқи хавфдан аниқ бир усуллар ва воситалар ёрдамида ҳимоя қилиш учун чақирилган давлатларнинг миллий хавфсизлик кучини таъминлайдиган ташкилий қисм.
Ташқи разведка хизмати (ТРХ) – жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаати йўлида қидирув фаолиятини амалга оширадиган ижро этувчи ҳокимиятнинг органи. ТРХ органлари қидирув фаолияти мамлакатнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида давлат томонидан амалга ошириладиган реал ва потенциал ҳаракатлари, хорижий давлат режалари ва мақсадлари, ташкилотлар ва шахслар ҳамда чегаралар хавфсизлигини амалга оширишда ёрдам беришда мамлакат учун ҳаётий муҳим миллий манфаатларини жалб этадиган маълумотларни олиш ва қайта ишлашни ўз ичига олади.
Сиёсий разведка – хорижий давлатларнинг сиёсий масалалар бўйича ахборотлар тўплаши.
Радиоэлектрон разведка – радиоэлектрон воситалар ёрдамида душман тўғрисида маълумот тўплаш; радиоразведка, радиотехника, радиолокацион, радиоиссиқлик, лазер, телевизион, овозли, гидроакустик ва бошқаларга бўлинади.
Радиотехник разведка – радиотехник станция ва қабул қилиш постлари йўли ва шу воситалардан нур тарқатиш ёрдамида тайинланган ва ишлаётган жойларда радиоэлектрон воситалардан маълумот олиш.
Гидроакустик разведка – акустик (товуш) тебранишдан нур таратадиган ва нур қайтарадиган сув усти ва сув ости объектларини қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва таҳлил қилиш йўли билан душманнинг гидроакустик воситалар ёрдамида маълумотлар, ахборотлар олиш.
Денгиздаги разведка – муваффақиятли жангавор ҳаракатлар олиб боришда зарур бўлган, асосан ҳарбий ҳаракатлар театри, душман ҳақида маълумотлар олиш мақсадида махсус тайёрланган ва барча жанговор топшириқларни бажарувчи сув ости ва сув усти кемалари, самолётлар ҳамда стационар радиотехник ва фотографик ва бошқа воситалар ёрдамида қидирилаётган маълумотларнинг тўпланиши.
Ердаги разведка – ердаги бўлинмалар ва қисмларни радио ва радиотехника, радиолокация, радиацион кимёвий ва бактериологик (биологик) разведка воситалари қўлланиш орқали маълумотларни тўплаш.
Жосусликсиз разведка – маълумотларни конспиратив йиғиш ва бошқа масалаларни шахсан махсус хизмат ходимлари билан ҳал қилиш, ишончли ва расмий алоқалар орқали, кузатув йўли билан жосусларни бу ишга жалб этмасдан тезкор техника ёрдамида амалга ошириш.
Иссиқлик разведка (инфрақизил) – иссиқлик сезувчи аппаратуралар ва олинган тасвирлар таҳлили ёрдамида инфрақизил диапазондан электромагнит тўлқинлардан таҳлилни нур тарқатиш ёки нур қайтариш ва объектларни қабул қилиш йўли билан махсус ускуналар (ИК-ускуналар) иссиқни сезувчи локаторлар ҳамда объектларни расмга тушириш йўли билан маълумотлар олиш.
Иқтисодий разведка – хорижий давлатларни иқтисодий салоҳияти уларнинг иқтисодий-сиёсий ва иқтисодий доираларга оид керакли маълумотлар тўплаш.
Контрразведка – чет эл разведкаси операцияларининг самарадорлигини пасайтириш мақсадида, давлатнинг махсус органлари томонидан ўтказиладиган фаолият.
Космик разведка – космик аппаратларда (йўлдош, орбитал станция) жойлашган техник воситалар ишлатилиши ёрдамида қидирилаётган маълумотни топиш.
Лазерли разведка – лазер локаторлар ёрдамида душман тўғрисида маълумот тўплаш ва ҳ.з.
89-савол: Домино назарияси ҳақида маълумот беринг?
89-жавоб: Домино назарияси - Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсати концепцияси бўлиб Президент Д.Эйзенхауер (1890-1969) томонидан 1954 йил апрелда эълон қилинган. Бу тамойилни тушиб кетаётган доминога ўхшатилади. Агар вертикал қўйилган карталардан бири тушиб кетса, унда жуда тез равишда охиргиси ҳам тушиб кетади. Агарда қандайдир мамлакат коммунистик лагерга тушиб (кириб) қолса унда тез орада жуғрофий яқинликдаги бошқалари ҳам унга эргашади.
Америка Президенти Эйзенхауэр фикрига кўра Ҳинди-Хитой коммунистик лагерда бўлиб қолса, у ҳолатда унинг сафларида Бирма, Таиланд, Малайзия, Индонезия ва ниҳоят Австралия ҳамда Янги Зеландия бўлиши ҳам ҳеч гап эмас. Мазкур назария узоқ вақт катта мувафаққиятга эга бўлиб Ғарб давлатларининг кўпчилиги томонидан қўлланилган.
90-савол: Информацион хавфсизлик ҳақида тушунча беринг?
90-жавоб: Информацион хавфсизлик – бу шахс, жамият ва давлат ҳаётий муҳим манфаатларининг атайин ёки тасодиф ҳолдаги информацион уруш, интервенция ва дизинформация тазйиқларидан ҳимояланганлигидир. И.х.нинг моҳияти бу давлатнинг информацион ресурсларини сақлаш, ахборот соҳасида шахс ва жамиятнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоялашдан иборат.
Информацион хавфсизлик объектлари -бу ахборот ресурслари, уларни шаклланиш, тарқалиш ва фойдаланиш тизими, ахборот инфраструктураси, тизим фаолиятини таъминловчи ташкилий ва иқтисодий механизмлар ҳисобланади. Бу механизмларга зарар етиши эса шахс, жамият ва давлат манфаатларини бузулишига олиб келади.
Информацион хавфсизлик ресурслари – бу давлатнинг ҳаёт фаолияти соҳасидаги ҳужжатлар усулида шаклланган (кутубхона, архив, фонд) ахборотлар, компьютер дастурлари, билимлар базалари, ахборот базалари ва бошқа ахборот ташкилот турлари киради.
Информацион хавфсизлик таҳдиди – информацион соҳада шахс, жамият ва давлатнинг ушбу соҳада мувозанатлаштирилган манфаатларининг йиғиндиси сифатида миллий манфаатларни амалга оширишга ғов бўлаётган, шунингдек, жамият ахборот муҳитининг фаолиятига, сақланишига ва тараққиётига зарар етказишга бевосита имконият яратувчи омил ёки омиллар мажмуи. Уларнинг бир қанча турлари мавжуд;
Информацион: ахборот алмашув регламентининг бузулиши: ахборотни ноқонуний тўплаш ва ундан фойдаланиш; ахборотни атайлаб нотўғри тарқатиш; ахборотни ноқонуний равишда ахборот тизимидан кўчириш; ахборотни ўғирлаш.
Математик-дастурий: вирус дастурларини қўллаш; ахборот тизимларидан маълумотларни йўқотиш ва модификация қилиш.
Жисмоний: ахборот ва алоқаларни қайта ишлаш воситаларини йўқотиш ва ахборот технологияларини издан чиқариш; аппарат ва дастур очқич калитларини ўғирлаш; жисмоний, математик-дастурий ва информацион хавф солиш мақсадидаги шахсга бўлган тазйиқ.
Радиоэлектрон; ахборот ва маълумотлар тарқатиш тармоқларидан ахборотларни тўхтатиб қолиш; бошқарув тизими ва алоқа тармоқларини радиоэлектрон усул билан издан чиқариш. Ундан ташқари информацион хавфсизликнинг таҳдид манбалари икки гуруҳга ажратилади: ташқи ва ички.
91-савол: Френсис Фукуяманинг “Тарих интиҳоси” назарияси ҳақида маълумот беринг?
91-жавоб: “Тарих интиҳоси” – Америкалик олим Френсис Фукуяма томонидан яратилган геосиёсий назария. Ғарб атлантизмининг ғалабаси ва собиқ шўро давлати қулаши кўпчилик мутахассислар, давлат арбоблари хуллса геосиёсат билан қизиқувчи кўпчилик мутахассислар фикрича мондиалистик лойиҳаларнинг барҳам топиши ёхуд мантиқан ўзгаришига олиб келиши керак эди. Айнан шу пайтга келиб Мондиализмнинг янги кўриниши сифатида Фрэнсис Фукуяманинг доктринаси пайдо бўлди. У 1990-йилларнинг бошида «Тарих Интиҳоси» номли дастурий мақоласини эълон қилди. Шуниси эътиборлики кучли шов-шувларга сабаб бўлган ушбу мақола чоп этилиши биланоқ сиёсатчилар ва бошқа таниқли мутахассислар томонидан неомондиализмнинг ғоявий базаси сифатида талқин қилина бошланди.
Фукуяма тарихий жараённинг қуйидаги андозасини таклиф қилади. Инсоният «ижтимоий воқеликни нотўғри бошқариши» ва «қолоқлик» ҳукм сурган қора даврдан капитализм, замонавий ғарб цивилизацияси, бозор иқтисодиёти ва либерал-демократик мафкура тантана қилган онгли ва мантиқий тузум томон ҳаракат қилган. Тарихий тараққиёт барча қадриятларнинг умумий пул эквиваленти, тафаккур қонунлари ва ҳоказоларга аста-секин ўз ўрнини бўшатиб бераётган иррационал омиллар ҳисобига давом этган. Шўролар давлатининг қулаши «иррационализм»нинг сўнги кўринишининг қулаганлигини ва ўз навбатида тарихнинг интиҳоси ҳамда муайян сайёравий борлиқнинг бошланишини билдиради. Дунёнинг бундай янгича тараққиёти фақат рационал асосда фаолият юритадиган «Бозор ва Демократия»нинг қатъий қоидалари асосида юз беради.
Бундай янги тартибот соф атлантистик тизимни универсаллаштиришга асосланган бўлса ҳам, у атлантизм чегараларини тарк этади ва дунёнинг барча минтақалари иқтисодий ривожланган марказлар атрофида янги модел бўйича қайта ташкил топадилар.
92-савол: Трумэн доктринаси ҳақида маълумот беринг?
92-жавоб: Трумэн доктринаси - Греция ва Туркияда коммунистларнинг ҳокимиятга келишидан хавотирланган Америка Президенти Харри Трумэн Конгрессда дастурий нутқ сўзлаб, нутқининг сўнггида ҳар икки мамлакатда 400 млн доллар ёрдам кўрсатиш учун овоз беришга даъват этди.
Германия ва Австрия мақомини муҳокама қилган Москва конференциясининг муваффақиятсиз якунидан кейин кўрилган ушбу тадбирлар АҚШ учун СССР билан музокаралар олиб боришдан кўра унга қарши бирлашган Ғарбий блокни ташкил этиш орқали унга қарши туриш мақсадга мувофиқ топилди. Янада кенгроқ соҳада Америка Президенти тўхтатиш доктринасини, ҳаттоки бутун дунёни коммунизмдан халос қилиш доктринасини эълон қилади. Коммунизм ривожига иқтисодий ва социал қашшоқлик монелик қилишини инобатга олиб Трумэн коммунистик хатар хавфи мавжуд ҳар қандай давлатга АҚШ иқтисодий ва ҳарбий ёрдамни зудлик билан етказиш заруратини алоҳида уқтиради.
93-савол: С.Хантингтонниннг “Цивилизациялар тўқнашуви” назариясининг моҳиятини ёритиб беринг?
93-жавоб: Цивилизациялар тўқнашуви – америкалик олим С.Хантингтон томонидан яратилган муҳим геосиёсий асар. Геосиёсат нуқтаи назаридан Хантингтоннинг маданият ва цивилизацион фарқларга худди муҳим геосиёсий омиллар сифатида урғу бериши унинг «органицист» фалсафасига бориб тақаладиган классик геосиёсат мактабига алоқадорлигини кўрсатади. Ушбу фалсафага олдиндан хос бўлган хусусиятлардан бири шундаки, ижтимоий тизимлар ва давлатлар механик ёки ғоявий тузилмалар сифатида эмас, балки «ҳаёт шакллари» сифатида қараларди.
Хантингтон ғарбнинг эҳтимоли катта бўлган душманлари сифатида Хитой ва ислом давлатларини (Эрон, Ироқ, Ливия ва ҳоказо) кўрсатади. Бунда Мэйниг ва Кирк доктриналарининг тўғридан-тўғри таъсири кўриниб турибди. Бу геосиёсатчилар rimland га геосиёсий тегишли бўлган ислом ва «конфуцийлик» цивилизациялари мавжуд «қирғоқ зоналари» давлатларининг йўналишини «heartland»нинг позициясидан кўра муҳимроқ деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун неоатлантизмнинг бошқа вакилларидан, хусусан Пол Вольфовицдан фарқли ўлароқ Хантингтон Россия-Евросиё, heartland ёки қандайдир янги Евроосиё континентал тузилмасининг геосиёсий қай тикланишни асосий таҳдид деб ҳисобламайди.
1992 йил март ойида америкалик Пол Волфовиц (хавфсизлик ишлари бўйича маслаҳатчи) АҚШ ҳукуматига доклад йўллайди. Бу докладда Европа ва Осиё қитъаларида АҚШга қарши тура оладиган стратегик кучни пайдо бўлишига йўл қўймаслик ҳақида гап бориб, бундай куч Россия бўла олиши ва унга қарши Болтиқбўйи давлатларидан «санитар кордон»ини яратиш лозимлиги тушунтирилади. Бу ҳолатда америкалик стратег Вольфовиц Спикмендан кўра Макиндерга яқин турши билиниб турибди ва шу нарса унинг фикрларини Хантингтоннинг назариясидан фарқлаб туради.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам, конкрет потенциал рақибни аниқлашган қатъи назар, барча неоантлантистларнинг фикри бир бўлиб қолаверади: совуқ урушдаги ғалаба Ғарбга бошқа геосиёсий тузилмалардан (ҳозирги ёки келажакдаги) келадиган таҳдидни бекор қилмайди. Демак, «дунёнинг ягона»лиги ҳақида гапиришга ҳали эрта, чуник теллурократия ва талассократиянинг сайёравий қарама-қаршилиги XXI асрда ҳам ўз долзарблигини сақлаб қолаверади. Рўй берадиган барча геосиёсий жараёнлар ана шу дуализм атрофида давом этаверади.
94-савол: Афғон можаросини ҳал этиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг саъй-ҳаракатлари ҳақида маълумот беринг?
94-жавоб:
· 1993, 1995, 1999 йиллар- БМТ Бош Ассамблеяси сессиялари ва ЕХҲТ Истанбул саммитида Президентимиз И.А.Каримов томонидан афғон можароларини тинч йўллар билан ҳал этиш масалалари илгари сурилди.
· 1997 йил – Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан БМТ Котибиятида “6+2” (Эрон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон + АҚШ ва Россия Федерацияси) мулоқот гуруҳи ташкил этилди.
· 1997 йил, 16-октябрь - Нью-Йорк шаҳрида “6+2” мулоқот гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
· 1999 йил, 19-20 июль- “6+2” мулоқот гуруҳининг навбатдаги Тошкент анжуманида “Афғонистондаги можарони тинч йўл билан бартараф этиш тамойиллари тўғрисида”ги Тошкент декларацияси имзоланди.
· 2008 йил, 3-апрель-Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов Бухарестда НАТО/СЕАП саммитида Афғонистон можаросини ҳал этиш юзасидан амалий таклифлар киритди.
· 2008 йил, август- Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов ШҲТ саммити доирасидаги маърузасида Афғонистон можаросини ҳал этиш масаласи яна бир бор таъкидлаб ўтилди.
· 2009 йил, 15-16 июнь- ШҲТнинг Екатеринбург саммитида Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов томонидан “6+3” (Эрон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон + АҚШ, Россия Федерацияси, НАТО) гуруҳини тузиш ғояси илгари сурилди.
95-савол: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги ”МАМЛАКАТИМИЗДА ДЕМОКРАТИК ИСЛОҲОТЛАРНИ ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ” маърузасида давлатимиз тараққиётинининг қандай устувор йўналишлари белгилаб берилган?
95-жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги ”МАМЛАКАТИМИЗДА ДЕМОКРАТИК ИСЛОҲОТЛАРНИ ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ” маърузасида давлатимиз тараққиётинининг қуйидаги устувор йўналишлари белгилаб берилди:
* I. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш - Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ўта муҳим бир мақсадга, яъни:
* ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципини ҳаётга изчил татбиқ этиш;
* ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизимини шакллантириш;
* марказда ва жойларда қонун чиқарувчи ва вакиллик ҳокимиятининг ваколатлари ҳамда назорат вазифаларининг ролини кучайтириш;
* суд тизимини либераллаштириш ва унинг мустақиллигини таъминлаш бўйича ғоят долзарб чора-тадбирларни кўришга қаратилган эди.
* II. Суд-ҳуқуқ, тизимини ислоҳ этиш - Одил судловнинг янги тизими шакллантирилди ва судлар ихтисослаштирилди, Судлар фаолиятини ташкилий таъминлашнинг янги тизими яратилди, Адвокатура институти ислоҳ этилди, Жиноят қонунчилигини либераллаштириш тизимли ва изчил олиб борилмоқда, шунингдек, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни қабул қилиш, Айблов хулосасини ўқиб эшиттириш тартиби ўрнатилиши ва жиноят иши қўзғатиш масаласида ЖПКга ўзгартишлар киритиш, Тезкор-қидирув фаолиятини тартибга солиш, Жиноят қонунчилигини тобора либераллаштириш, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини такомиллаштирилмоқда.
* III Ахборот соҳасини эркинлигини таъминлаш – “Давлат ҳокимияти ва бошқарувчи органлар фаолияти очиқлиги тўғрисида”ги қонун, “Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида”ги қонун, “Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида”ги қонун, “Оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кафолатлари тўғрисида”ги қонунларни қабул қилиш ҳамда “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги қонунларни такомиллаштириш.
* IV. Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш - Сайлов тизимининг ҳуқуқий асослари шакллантирилди, Депутатликка номзодлар кўрсатиш тартиби ўзгартирилди, Сайлов қонунчилигига жиддий ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, Сайлов қонунчилигига жиддий ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, Муддатдан олдин овоз бериш жараёнини тартибга солиш, Сайлов кампанияси давомида жамоат фикри сўровлари натижаларини эълон қилиш тартибини белгилаш, Экологик ҳаракатнинг Қонунчилик палатасига депутатлар сайлаш бўйича конференцияларида кузатувчиларнинг иштирокини назарда тутиш ва ҳ.з.
* V. Фуқаролик жамияти институгларини шакллантириш ва ривожлантириш – “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги ва б. Қонунларни қабул қилиниши, жамият ҳаётининг турли соҳаларида 5100 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юргизиши, Фуқаролар йиғинлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари – маҳаллалар сони 10 мингдан ортиқни ташкил этиши, ННТлар фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ва Давлат органлари билан ННТ ўзаро ҳамкорлиги тартибини ислоҳ этиш, Фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларини ислоҳ этиш, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари раислари сайлови тизимини такомиллаштириш, Давлат органлари фаолияти орқасидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, Қoнунлaргa риoя этилиши устидaн жaмoaтчилик мoнитoрингини кучайтириш, Мансабдор шахсларнинг ННТ ҳуқуқларини камситганлиги учун жавобгарликни кучайтириш ва ҳ.з.
* VI. Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш – “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-қоидалари тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунни янги таҳририни тайёрлаш, “Рақобат тўғрисида”ги янги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, шунингдек, “Кредит бюролари фаолияти ва кредит ахбороти алмашуви тўғрисида”, “Гаров реестри тўғрисида”, “риэлторлик фаолияти тўғрисида”, “Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида”, “Инновациялар ва иқтисодиётни модернизация қилиш тўғрисидаги” каби қатор қонунларни қабул қилиниши кераклиги ва ҳ.з.
96-савол: Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг
«Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21-йиллиги»га бағишланган маросимдаги маърузасида кўтарилган асосий масалалар ҳақида тушунча беринг?
96-жавоб: Сиёсий ислохатларимиз негизида турган демократик давлат қуришнинг асосий талаби:
· Ҳокимиятнинг Қонун чикарувчи, Ижро этувчи ва Суд ҳокимиятига бўлиниши, улар ўртасидаги муносабатларда ўзаро тийиб туриш ва манфатлар мувозатини таъминлайдиган тизим барпо этиш.
· Иқтисодиётимизда туб демократик ва бозор ислоҳотларининг амалга ошириш, хусусий мулкка кенг йўл очиб бериш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳал қилувчи кучга айланиб бораётган фермерликни ривожлантириш учун қулай шароитлар, имтиёз ва преференсиялар яратиш, бўйича кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилиш.
1991 - 2013 йилларда мамлакатимизда аҳолининг реал ялпи даромадлари жон бошига 8.2 баробар ошган, Ўзбекистоннинг ташқи давлат қарзи ялпи ички махсулотга нисбатан 16 % дан ошмаяпти, 1991 – 2013 йилларда мамлакатимиз ўзлаштирган капитал маблағ: $ ҳисобида 162 млрд.дан ортиқ, шундан 56 млрд. $ хорижий инвестициялар.
Республикамизда мобил алоқа хизматидан фойдаланувчилар сони 19 млн.нафарга етди, Мамлакатимизда интернет абонентлари сони 2012 йилга нисбатан 18,3 фоизга ўсди, 2013 йилда 7 млн. 100 минг нафар. “2013 йил – Обод турмуш йили” рақамларда:
O Мамлакат бюджетининг қарийиб 60% ижтимоий соҳага йўналтирилди.
O Бугунги кунга келиб ҳар 100 та оилага:
- 80 та холодильник;
- 146 та телевизор.
O Ҳар 3 оиладан биттасида автомобиль мавжуд.
O Мобиль алоқа фойдаланувчилари сони – 19 млн.дан ошиқ.
O Интернет фойдаланувчилари сони – 7 млн.дан ошиқ.
O Халқ хўжалиги моллари учун - 68 млрд.сўм истеъмол кредитларига аажратилди.
O Уй-жой сотиб олиш учун - 350 млрд.сўм узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларига ажратилди.
O 970минг киши (500минги коллеж битирувчилари) иш билан таъминланди.
O 147 та туманда 10.000 дан ортиқ уййлар қурилди ва фойдаланишга топширилди. Жами бўлиб, 1 трлн. 400 млрд.сўм ажратилди. (Осиё Тараққиёт Банки, Ислом Тараққиёт Банки ва бошқа халқаро ташкилотлар маблағлари ёрдамида.)
O 1 млн. 350 минг киши тоза ичимлик суви билан таъминланди.
O ЖАМИ бўлиб “Обод турмуш йили” давлат Дастури доирасида
6 трлн.сўмдан ортиқ маблағ ишлатилди.
“2014 йил – СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ”нинг шиорлари:
O Соғлом ва аҳил оиланинг меваси – соғлом боладир!
O Бўлажак соғлом боланинг онаси соғлом бўлиши шартдир.
O Соғлом она – соғлом бола!
97-савол: Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч”асарида кўтарилган асосий масалалар моҳияти ҳақида тушунча беринг?
97-жавоб:
· Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ.
· Дунёдаги зўравон ва тажвузкор кучлар қайси бир халқ ёки мамлакатни ўзига тобе қилиб, бўйсундрмоқчи, унинг бойликларини эгалламоқчи бўлса, авваломбор, уни қуролсизлантиришга, яъни энг буюк бойлиги бўлмиш миллий қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо қилишга уринади.
· Маънавиятга қарши қаратилган ҳар қандай таҳдид ўз-ўзидан мамлакат хавфсизлигини, унинг миллий манфаат-ларини, соғлом авлод келажагини таъминлаш йўлидаги жиддий хатарлардан бирига айланиши ва охир оқибатда жамиятни инқирозга олиб келиши мумкин.
· Бундай мафкуравий хуружлар миллий ва диний томирларимизга болта уришини, улардан бизни бутунлай узиб ташлашдек ёвуз мақсадларни кўзлашини, ўйлайманки, юртимизда яшайдиган соғлом фикрли ҳар бир одам яхши тушунади.
· Маънавият – инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, имон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир.
· Маънавият тушунчаси жамият ҳаётидаги ғоявий, мафкуравий, маърифий, маданий, диний ва аxлоқий қарашларни ўзида тўла мужассам этади.
· Маънавиятнинг яна бир муҳим хусусияти одамнинг ички дунёси ва иродасини бақувват, имон- эътиқодини бутун қилишида ёрқин намоён бўлади
· Маънавиятни тушуниш, англаш учун аввало инсонни тушуниш, англаш керак.
· Маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар – маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар.
· Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш, юксалтиршда оиланнинг ўрни ва таъсири беқиёсдир.
· Маънавиятни шакллантиршга бевосита таъсир қиладиган яна бир муҳим ҳаётий омил – бу таълим тарбия тизимидир
- Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди – бу Шарқона қараш, Шарқона ҳаёт фалсафаси.
· Моддий ва маънавий ҳаёт ўзаро уйғунлашса том маънодаги қуш қанотга айланса, шундагина инсон, давлат ва жамият ҳаётида ўсиш-ўзгариш, юксалиш жараёнлари содир бўлади.
· Миллий ғоямиз шу юрта яшаётган барча одамларнинг олийжаноб ниятларини, ҳаётий манфаатларини мужассам этадиган юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги деган юксак тушунчаларни ўз ичига олади.
· Миллий ғоянинг узвий таркибий қисми:
Комил инсон, ижтмоий ҳамкорлик, мил-латлар аро тотувлик, динлараро бағрикенглик тамоийллари.
· Дин ва диний эътиқод рад бутунлай рад этиладиган ҳаёт қандай ғайриинсоний кўринишга эга эканини биз кечаги тарихимиз мисолида яхши биламиз. Бундай мафкураннинг хатарли томони шундаки, у неча асрлар давомида дин негизида шаклланган, халқ ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб кетган қадриятлар – бу ёзма ёки оғзаки моддий ёки маънавий мерос бўладими, аҳлоқ ёки анъаналар бўладими, миллий дунёқараш ёки турмуш тарзи бўладими – буларнинг барчасини... “Бу дунёни деб у дунёни, оҳиратни деб, бу дунёни унутманг” деган мазмундаги сўзларни ҳеч қачон эсимиздан чиқармаслигимиз зарур...
· Ўзликни англаш миллий онг ва тафаккурни ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади.
Ўзбек моделининг асосий тамойиллари:
- иқтисоднинг сиёсатндан ҳоли экани,
- давлат бош ислоҳотчи бўлиши,
- қонун устуворлиги,
- кучли ижтимоий сиёсатнинг ўрнатилиши
- ислоҳотларнинг тадрижий асосда босқичма-босқич амалга ошириш
· Бугунги замонда мафкура полигонлари ядро полиганларидан ҳам кўпроқ кучга эга.
Қаерда ҳушёрлик ва жонкуярлик, юксак ақл- идрок ва тафаккур ҳукмрон бўлса, ўша ерда маънавият қудратли кучга айланади.
Инсоннинг қалби ва тафаккурига бевосита таъсир ўтказадиган барча соҳалардаги фаолиятимизни халқнинг маънавий эҳтиёжлари замон талаблари асосида янада кучайтиришимиз, янги босқичга кўтаришимиз лозим.
· «Биз киммиз?» деган саволга жавоб бермасдан туриб, энг муҳими, маънавий бойликни, маънавиятни юксалтиришга доимий интилмасдан туриб биз ўз олдимизга қўйган эзгу мақсадларга эришиш мумкин эмас, десам, қалбимдан чуқур жой олган фикрни айтган бўламан.
· Бугунги кунда маънавият дунёсига нисбатан мавжуд бўлган хавф-хатарлардан албатта кўз юмиб бўлмайди, лекин бизнинг ишончимиз комилки, халқимиз тарихнинг мураккаб жараёнларида иродаси чиниқиб, ҳар қандай ҳужум ва тазйиқларга қарамасдан, маънавий олами кучайиб ва юксалиб бораётгани, бизни кўролмайдиган кучлар ҳам бу ҳақиқатни тан олаётганини мамнуният билан қайд этамиз.
· Халқимиз доимо маънавий жасорат ҳисси билан яшаган ва бу улуғ туйғу унинг ҳаётида йиллар, асрлар ўтгани сайин тобора кучайиб, юксалиб бормоқда. Чунки халқ маънавияти шундай бир буюк уммонки, ҳар қайси авлод ундан куч қудрат, ғайрат ва илҳом олиб, ўзининг нақадар улкан ишларга қодир эканини намоён этади.
· Чунки халқ – бамисоли улуғ ва шарафли йўлдан илгарилаб бораётган улкан карвон. Уни йўлдан чалғитишга уринувчилар, пайт пойлаб орқасидан ҳамла қилувчилар ҳамиша бўлган, бундан кейин ҳам бўлиши мумкин. Карвон бехатар бўлмас, деган гап бежиз айтилмаган. Аммо халқ карвонини ҳеч қандай куч ортга қайтаролмайди. Нега деганда, халқнинг қалбида не-не авлодлардан мерос енгилмас куч – маънавият бор.
· Маънавият қотиб қолган ақидалар йиғиндиси эмас, аксинча, доимий ҳаракатдаги узлуксиз жараён бўлиб, тараққиёт давом этар экан, унинг шиддатли юриши туфайли маънавий ҳаёт олдига қуйиладиган талаблар ҳам муттасил пайдо бўлаверади.
98-савол: Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг сиёсий-ҳуқуқий асослари ҳақида маълумот беринг?
98-жавоб: Ўзбекистон фуқаролари сиёсий фаоллигининг даражаси қуйидагиларда намоён бўлади:
Ø Фуқароларнинг конституцион ҳуқуқларини ҳамда мавжуд қонунлар ҳаётида қўллай билишида;
Ø Фуқароларнинг давлат бошқарувига жалб қилинганлик даражаси;
Ø Сиёсий партияларга аъзолиги ва иштироки;
Ø Сайлов ва референдумлардаги иштироки;
Ø Ўз-ўзини бошқариш органлари, турли бирлашмалар, жамғармалар, ННТ, ёшлар, хотин-қизлар ташкилотлар фаолиятида ҳамда жамоат ишлардаги иштирокларида
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари:
“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси” (1992 й.);
“БМТнинг инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларатцияси”(1948й.);
“Фуқаролик кодекси”;
“Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида"ги Ўз.Р қонуни (1997 й.);
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўз.Р қонуни (1999 й.);
«Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Ўз.Р қонуни (1996 й.);
«Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Ўз.Р қонуни (1996 й.);
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўз.Р қонуни қонун (1998 й.);
«Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари» концептуал сиёсий дастурининг моҳияти шундаки, марказий давлат органларининг айрим ваколатларини маҳаллий давлат ҳокимияти, ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотларига босқичма-босқич бериб бориш асосида жамият қурилишини эркинлаштиришдир.
Нодавлат нотижорат ташкилоти — жисмоний ёки юридик шахслар томонидан иҳтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятнинг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.
(“ННТ тўғрисида”ги ЎзР қонуни)
«Давлат жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради.
Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, шунингдек жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.»
“Ўз Р. Конституцияси 58-модда.»
Ўзбекистон Республикаси сиёсий партиялар фаолиятининг ҳуқуқий негизлари:
“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси”
“Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Ўз.Р қонуни;
“Сиёсий партиялар фаолиятни молиялаштириш тўғрисида”ги Ўз.Р қонуни;
“Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилишда сиёсий партиялар ролини янада кучайтириш тўғрисида”ги Ўз.Р қонуни; 2007 йил 28 февралда қабул қилинган.
Ўзбекистон Ресрубликаси сиёсий партиялари:
1. Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси (ХДП) – (1991-йил 1- ноябpь).
2. «Адолат» социал демократик партияси (1995 йил 18-февраль).
3. Миллий тикланиш партияси
(1995 йил 3-июн).
4. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) – (2003 йил 15 ноябрь )
99-савол: Ўзбекистон халқининг мустақиллик туфайли қўлга киритган имкониятлари ҳақида маълумот беринг?
99-жавоб: Ўзбекистон халқининг мустақиллик туфайли қўлга киритган имкониятлари:
· Ўз тақдирини ўзи белгилаш, жамият сиёсий тизимини мустақил яратиш, ҳокимиятни демократик асосда бошқариш;
· Моддий ва маънавий бойликларга тўла эгаллик қилиш;
· Тараққиёт йўлини жаҳон тажрибалари, тарихий анъаналар ва халқнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил танлаш;
· Миллий давлатчилигимиз анъаналарига асосланган ҳолда ҳуқуқий демократик давлат қуриш;
· Кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш;
· Миллий ва диний қадриятларимизни қайтадан тиклаш;
· Ёш авлодни ҳақиқий ватанпарвар қилиб тарбиялаш;
· Ижоднинг барча турларини ривожлантириш,истеъдод ва қобилиятларни тўла намоён этиш;
· Юртимиз хавфсизлиги, фуқаролар тинчлиги ва миллатлараро тотувликни таъминлаш;
· Халқаро муносабатларда мустақил ваи тенг ҳуқуқли субъект сифатида иштирок этиш.
100-савол: Халқаро ҳамкорлик тушунчаси моҳиятини ёритиб беринг?
100-жавоб: «Халқаро ҳамкорлик» тушунчаси икки ёки бир неча акторларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнини англатади. Унда қуролли зулмдан фойдаланиш истисно этилиб, ҳамкорликда умумий манфаатларни амалга ошириш йўллари қидирилади. Одатий тушучага қарамай, ҳамкорлик бу –можаро йўқ дегани эмас, балки унинг ўта охирги, инқирозли шаклларидан «халос бўлиш»дир.
Анъанавий ҳамкорлик муносабатлари икки томонлама ва кўп томонлама дипломатия, сиёсий йўналишлари ўзаро мувофиқлаштириш (жумладан, можароларни ҳамкорликда тартибга солиш, умумий хавфсизликни таъминлаш ёки барча иштирокчи томонлар учун манфаатли бўлган бошқа масалаларни ҳал қилиш)ни кўзда тутувчи турли хил иттифоқлар ва шартномалар тузишни ўз ичига олади. Давлатлар ва халқаро муносабатларнинг бошқа акторлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш глобал ва минтақавий аҳамиятга молик давлатлараро ва нодавлат ташкилотларнинг бутун тизимини вужудга келтиради. Ҳозирги кунга келиб, ҳамкорлик нафақат савдо-сотиқ, божхона соҳаси, чегара тартиботи ёки ҳарбий-сиёсий иттифоқларни, балки экологик даъватлар, космик фазони ўзлаштириш, умумий ишлатиладиган заҳиралардан ҳамкорликда фойдаланиш, коммуникация тармоқларини ривожлантириш, қуролланишни назорат қилиш ва кабиларга тегишли жавоблар излаш вазифаларини қамраб олади.
“Геополитика: 100 - саволга, 100 – жавоб” илмий рисоласи АКТКТ факультети ўқув-услубий кенгаши мажлисида муҳокама қилиниб, ( баённома № ____________ ) нашр этишга тавсия қилинди.
Муаллиф: Б.Н.Бобоёров
Маъсул муҳаррир: Ф.ф.д., профессор Г.Ж.Туленова
Заказ № __________________.Тираж- _______________
ТАТУ, “ALOQACHI ” нашриёти
Тошкент, А.Темур кўчаси, 108.