ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
М.С. Сапаев, У.Т. Алиев, Б.М. Маҳкамжонов,
Ш.К. Худайберганов, С.М. Абдуллаева,
Алоқа қурилмаларининг
электр таъминоти кафедраси
«Алоқа қурилмаларининг электр
таъминоти»
фанидан
виртуал лаборатория ишлари тўплами
Тoшкент 2008
Кириш
“Алоқа қурилмаларининг электр таъминоти”
(АҚЭТ) фанидан ўқув дастурига мувофиқ маъруза
машғулотларидан ташқари мажбурий равишда амалий ва лаборатория
машғулотларини ўтказиш кўзда тутилган. Бу машғулотлар талабаларда назарий
ва амалий малакаларни мустаҳкамлаш имкониятини беради.
Лаборатория
ишлари одатда, физик стендларда бажарилади. Уларни фойдалилиги ва зарурлиги
эътирозсиз. Лекин ҳақиқий лаборатория қурилмалари
қатор чекланишларга эга. Аввалом бор, улар етарлича универсал эмас,
минимизациялаштирилмаган ва лабораторияларда уларнинг сони чекланган. Бундан
ташқари, лаборатория ишлари бир неча кишидан ташқил топган гуруҳларга
берилади ва бу вазиятда индивидуал вазифа бериш имконияти йўқ.
Бундан келиб
чиққан холда лаборатория ишларини компьютер моделларини яратиш ва
ишлатиш яъни виртуал лаборатория ишлари, улар юқоридаги кўрсатилган
камчиликлардан озоддир ва улар реал лаборатория қурилмаларига мосдир.
Ҳақиқий
лаборатория базаларини мавжудлиги виртуал лаборатория ишларини ишлатишни
таъқиқламайди. Бу ҳолда сўнги изоҳларни материални
тўлиқ тадқиқ қилиш учун қўшимча имконият сифатида
кўриш мумкин.
Бу қўлланма
яримўтказгичли тўғрилагичлар бўйича виртуал лаборатория ишларини ўтказиш
учун услубиий кўрсатмалар беради. Бу лаборатория ишларини яратишда кенг
тарқалган Electronics Workbench (EWB) пакети ишлатилади, бу эса
фақатгина электрон схемаларни моделлаштириш учун эмас, балки виртуал
асбобларни ишлатиш учун ҳам қўлланилади (осциллограф, мультиметр,
тест генератори ва бошқалар).
Electronics Workbench бу электрон
қурилмалар моделини яратиш ва ишга туширишда ишлатиладиган энг кучли
восита ҳисобланади ва шу соҳада ишлайдиган олий ўқув
юртларига, колледжларга ва корхоналарга тавсия қилиниши мумкин.
Бу услубиий қўлланмаларда EWB
дастурий комплексини ишлатилиши билан боғлиқ бўлган саволлар кўриб
чиқилади, шу билан бирга бир фазали ва уч фазали тўғрилаш
схемаларини тадқиқ қилишдаги виртуал лаборатория ишлари
келтирилган. Услубиий кўрсатмаларда ҳар бир лаборатория иши
қуйидагиларни ўз ичига олади: ишнинг мақсади, виртуал лаборатория
стендинининг тавсифи ва уни ишга тайёрлаш (EWB билан ишлаш), топшириқлар
ва ишни бажариш учун кўрсатмалар ва ҳимоя учун саволлар.
Тўғрилаш
схемаларини тадқиқ қилишда виртуал лаборатория моделлари
қуйидагилардан иборат:
ООВ - бир фазали бир ярим даврли тўғрилаш схемасини
тадқиқ қилиш;
ОДВ - бир фазали
ўрта нуқтали тўғрилаш схемасини
тадқиқ қилиш;
ОМВ - бир фазали кўприксимон
тўғрилаш схемасини тадқиқ қилиш;
СФВ - силлиқловчи
фильтрлар схемаларини тадқиқ қилиш;
ТСТ - уч фазали бир
ярим даврли тўғрилаш схемасини тадқиқ қилиш;
ТМФ - уч фазали кўприксимон
тўғрилаш схемасини тадқиқ қилиш.
Бу моделлар билан ишлаш учун
компъютерда EWB пакетининг Multisim 8 версияси ўрнатилган бўлиши керак.
Виртуал лаборатория ишларининг
моделларидан масофадан ўқитилишда фойдаланиш мумкин.
Electronics Workbench дастурий комплексидан
фойдаланиб
тўғрилаш схемаларини тадқиқ қилиш учун
виртуал лаборатория ишларини яратиш
Electronics Workbench – бу
компъютердаги электрон лаборатория, дастлаб виртуал схеманинг принципиал
схемаси яратилади, кейин эса унга дастурда мавжуд бўлган электрон компонентлар
ва ўлчаш қурилмалари жойлаштирилади. Дастурнинг компоненталарига пассив
элементлар, транзисторлар, бошқариладиган манбалар, бошқариладиган
калитлар, гибрид элементлар, индикаторлар, мантиқий элементлар, триггерли
қурилмалар, рақамли ва аналог элементлар, махсус комбинацион ва
кетма-кет схемалар киради. Актив элементлар моделлари идеал ва реал ҳолатларда
ҳам келтирилиши мумкин. Янги элементларни яратиш ҳамда уларни
ҳам дастур элементлари қаторига қўшиш имконияти ҳам
мавжуд. Дастурда ўлчаш учун жуда ҳам кўп қурилмалар мавжуд:
ампереметрлар, вольтметрлар, осциллографлар, мультиметрлар, Боде-плоттер,
(схемани частота характеристикаси учун график қурувчи), функционал
генераторлар, сўзлар генератори, мантиқий таҳлиллагичлар ва
мантиқий ўзлаштиргичлар.
Параметрларнинг қийматларини
аниқлаш учун:
-
компонентанинг суръати устига сичқончани икки
марта босиш билан компонентанинг диалог ойнаси очилади (буни яна Circuit
менюсининг Preferences пунктини танлаш билан ҳам амалга ошириш мумкин,
лекин бунда элемент ёришиб туриши керак);
-
пайдо бўлган ойнада компонентанинг параметрларини
қийматини ўзгартиришимиз мумкин;
-
янги қийматларни бергандан кейин уни
тасдиқлаш учун Accept тугмаси босилади.
Бирлик ўлчамларни
ўзгартириш учун:
- сичқончани икки марта босиб
компонента хусусиятининг диалог ойнасини чақириш;
- “юқорига кўрсаткич” ва “пастга
кўрсаткич” лар ёрдамида бирлик ўлчамларни ўзгартириш;
- бирлик ўлчамни аниқлаб Accept тугмасини
босиш керак.
Электрон қурилмаларни
тадқиқ этишда виртуал лаборатория ишларини яратишда EWB пакетни
ишлатиш ўз ичига қуйидаги операцияларни аниқланган кетма-кетликда
олиб боради:
Тадқиқ қилинадиган
схемаси иш жойида йиғилади ва унда сичқонча ҳамда
клавиатурадан фойдаланилади. Ишда фақат клавиатурадан фойдаланиш мумкин
эмас.
Схемаларни қуришда ва таҳлиллашда
қуйидаги операциялар бажарилади:
- компонентани
компоненталар кутубхонасидан танлаш;
- объектни танлаш;
объектни сўраш; объектдан нусха олиш; объектни ўчириш;
- схема компоненталарини
ўтказгичлар билан улаш;
- компоненталар
қийматларини аниқлаш;
-
қурилмаларни улаш;
Агар схема мониторнинг экранига
сиғмаётган бўлса, у ҳолда унинг ихтиёрий қисмини, иш жойининг
пастки ва ўнг томонларида жойлашган
ўтқазиш чизғичлари орқали суриб кўриш мумкин. Схема
қурилганидан кейин ва қурилмалар уланиб бўлингандан кейин ойнанинг
ўнг юқориги томонидаги қайта улагич ёрдамида ишга туширилади ва таҳлил
бошланади.
Иш жараёнида пауза қилиш учун
клавиатурадаги F9 тугмаси босилиши керак. Ишни яна тиклаш учун эса
қайтадан F9 тугмасини босиш етарлидир. Ўнг юқориги қайта
улагич қайтадан босилганидан кейин иш умуман тўхтатилади.
Компоненталар кутубхонасидан компонентани танлаш
Керакли
компонентани танлаш компоненталар тўпламидан бажарилади, керакли
компоненталарни танлаш учун компоненталар панелидаги биронта пиктограмма танлаб
олиниб сичқончани чап тугмаси босилади. Бунда компоненталар тўпламида мос
компонентанинг суръати хосил бўлади. Компонента танлангандан сўнг, керакли
компонент сичқонча ёрдамида иш столига кўчирилади.
Объектни танлаш ва уни силжитиш
Объектни танлаш сичқонча
ёрдамида амалга оширилади (объект сифатида фақат битта компонент ёки
компоненталар гурухи бўлиши мумкин). Компонентани танлаш учун сичқонча
кўрсаткичини керакли компонента устига жойлаштириб ва чап тугмани босиш
орқали амалга ошириш мумкин. Компоненталар гурухини танлаш учун
сичқончани кўрсаткичини тўғри бурчакли юзанинг бурчакларидан бирига
олиб борилади ва чап тугма босилиб рамка керакли ўлчамгача чўзилади, кейин эса
тугма қўйиб юборилади. Танланган объект ўз рангини қизилга
ўзгартиради. Танланганликни бартараф қилиш учун сичқон билан иш
жойининг ихтиёрий нуқтасига босиш керак.
Объектни силжитиш учун уни олдиндан
танлаш керак, сўнгра сичқонча ёки клавиатура стрелкалари ёрдамида керакли
жойга силжитиш мумкин. Сичқонча ёрдамида силжитишда кўрсаткични объект
устига қўйиб, чап тугма босилади ва объект сурилади.
Объектни 900 бурчакларга
буриш мумкин. Бунинг учун объект олдиндан танланган бўлиши керак, сўнгра
Circuit менюсидан Rotate буйруғи танланади ёки Ctrl+R босилади. Бунда
объект соат стрелкаси бўйича ўнгга 900 бурилади. Компоненталар гуруҳини
Объектлардан нусха кўчириш ва ўчириш
Объектлардан нусха олиш учун Edit
менюсидан Copy буйруғи танланиши ёки Ctrl+C ни босиш билан амалга ошириш
мумкин. Нусха олишдан олдин объектни танлаш керак. Буйруқ бажарилгандан
кейин танланган объект буферга тушади. Буферда мавжуд объектни иш жойига
қўйиш учун, Edit менюсидан Paste буйруғини ёки Ctrl+V ни босиш
орқали амалга ошириш мумкин. Буйруқ бажарилгандан сўнг буфердаги
объект иш жойида пайдо бўлади ва ранг билан белгиланган бўлади.
Объектни ўчириш Cut ва Delete
буйруқлари билан амалга оширилади. Фарқ шундаки, Cut буйруғи
бажарилганда объект ўчирилиб буфферга тушади, уни кейинроқ яна иш жойига
қайтариб қўйиш мумкин, лекин Delete буйруғи бажарилганда
объект умуман ўчиб кетади. Ўчиришдан олдин ҳам объект танланган бўлиши
керак.
Схема компоненталарини ўтказгичлар билан улаш
Компонентани ўтказгич билан улаш
учун сичқонча кўрсаткичини компонента чиқишига олиб борилади. Бунда
компонента чиқишида катта қора нуқта пайдо бўлади. Сичқончани
чап тугмасини босиб, уни кўрсаткичини уни уланиши керак бўлган компонента
чиқишига олиб борилади ва сичқонча тугмаси қўйиб юборилади.
Компонента чиқишлари ўтказгич билан уланади. Electronics Workbench да
барча ўтказгичлар қора рангда бўлади лекин уни рангини ўзгартириш мумкин.
Бунинг учун ўтказгич устидан икки марта босиш керак ва расмда келтирилган ойна
очилади ва ойнада сичқонча билан керакли ранг танланади.
Компоненталар параметрларини қийматларини ўрнатиш
Компоненталар параметрларини
қийматларини ўрнатиш компонента хусусиятлари ойнасидан амалга оширилади,
бу ойна компонентанинг суръати устидан икки марта босиш билан ёки Circuite меню
Value буйруғини танлаш орқали амалга оширилади (бунда компонент
танланган бўлиши керак). Диалог ойнасида клавиатура ва сичқонча ёрдамида
керакли қийматларни киритиш керак, кейин мос равишда берилган
қийматни қабул қилиш ёки қайтариш учун Accept ёки
Cancel ни босиш керак бўлади. Компонента моделини танлаш Circuit менюсини Model
буйруғини танлаш ёки компонента устига икки марта босиш билан очиладиган
компонента моделини танлайдиган диалог ойнасида бажарилади. Диалог ойнада
компонента моделини танлаб уни параметрларини қийматларини қайта таҳлиллаш
мумкин. Модель параметрлари қийматларини таҳлиллаш учун Edit
тугмаси босилади. Бунда модель хусусиятларини белгиловчи ойна очилади, бу
ойнада сичқонча ва клавиатура ёрдамида параметрлар қийматларини
ўзгартириш мумкин. Киритилган параметр қийматларини Accept тугмасини
босиш билан сақлаб қўйиш мумкин. Бундан сўнг олдинги ойнага
қайтиш амалга оширилади.
Схема қурилгандан кейин хар
бир компонентага позицион белги ёки оддий ном бериш мумкин. Бунда компонента
олдиндан танланади ва Circuit менюсидаги Label буйруғи орқали ёки
Ctrl+L ни босиш орқали амалга ошириш мумкин. Бундан кейин диалог ойна
очилади ва бу ойнада компонент белгиси ёки номи киритилиши керак ва Enter
тугмаси босилиши керак.
Қурилмаларни улаш
Electronics Workbench да еттита
қурилма мавжуд, булар схемада турли таъсирларини ва тахлилларини хосил
қилади. Бу қурилмалар, асбоблар панелида пиктограммалар кўринишида
жойлашган. Қурилмани схемага улаш учун сичқонча ёрдамида
қурилмани иш жойига кўчириши керак ва қурилмани чиқишларини
ўрганилаётган нуқталарга улаш зарур. Баъзи қурилмаларни ерга улаш (
заземление) керак, акс холда уларни кўрсатишлари хатоликка олиб келиши мумкин.
Қурилмани кенгайтирилган
кўриниши ойнада чиқарилади, у
қурилмани кичрайтирилган ҳолати устига олиб бориб, сичқончани
икки марта босиш орқали ёки Circuit менюсини Zoom буйруғини бажариш
орқали чиқарилиши мумкин. Бу ойнани ёпиш учун эса чап
юқоридаги менюни босганда пайдо бўладиган Close буйруғи
орқали амалга ошириш мумкин. Бундан ташқари, Alt+F4 комбинациясини
ҳам ишлатиш мумкин.
Компонентани занжирга улаш
Схема қуриб бўлингандан кейин
унга қўшимча компоненталарни қўйиш мумкин. Бунинг учун
сичқонча ёрдамида компонентани схемани керакли нуқтасига олиб борилади
ва уни ўтказгич устига олиб борилиб, сичқонча тугмаси қўйиб
юборилади.
EWB пакетининг энг асосий
устунликларидан бири бу қурилманинг ҳар хил ҳолатлардаги
моделини ва ўлчаш услубларини тадқиқ қилишга имкон бериши ҳисобланади.
Мисол учун сизни қизиқтираётган нуқтангизда кучланиш ва
токларни ўлчайдиган универсал қурилма мультиметр (кўп ҳолларда
тестер дейишга ҳам ўрганиб қолганмиз) ёки вольтметр ва ампереметр,
ва нихоят осциллограф ёрдамида бир вақтнинг ўзида уларнинг шаклларини
кузатиш мумкин.
Шундай қилиб, EWB дастурий
пакетини ишлатиш жараёнида баъзи бир устунликларни ҳисобга олиш зарур, бу
устунликлар ўз навбатида реал тадқиқот стендларини камчиликларини
бартараф этади.
№1 Виртуал лаборатория иши
Бир фазали бир ярим даврли ва ўрта
нуқтали икки ярим даврли тўғрилагичларни тадқиқ қилиш
Ишдан мақсад
1. Бир фазали бошқарилмайдиган
сxемаларда тўғрилаш принципларни тадқиқ қилиш (бир ярим даврли, ўрта нуктали икки ярим даврли), ток ва кучланиш осциллограммалари ёрдамида фильтрли ва фильтрсиз ташқи xарактеристикаларни тадқиқ
қилиш.
2. Electronics
Workbench (ЕWВ) комплекс дастури ёрдамида тўғрилагич қурилмасини компьютер моделини ишлатиш.
Лаборатория стендининг
тавсифи
Бошқарилмайдиган
бир фазали бир ярим даврли ва икки ярим даврли тўғрилаш схемаларини
тадқиқот қилиш учун
EWB пакети асосидаги виртуал лаборатория ишлари (ООВ ва ОДБ файллари) чизмалари 1 ва 2- расмларда келтирилган бўлиб,
у қуйидаги элементлардан ташкил топган:
- 220 В, 50 Гц да синусоидал кучланиш манбаи;
- бир фазали трансформатор (Тр);
- ярим ўтказгичли
диодлар (D1, D2);
- актив юклама қаршиликлари (Rd1,
Rd2, Rd3, Rd4 резисторлар);
- силлиқловчи фильтр индуктивлиги
(L);
- силлиқловчи фильтр сиғими (C);
- диод ва юкламада ўрта кучланиш қийматларини
ўлчаш асбоблари (V1, V2 вольтметрлар);
- диод ва юкламада ўрта ток қийматларини ўлчаш асбоблари (А1, А2 амперметрлар);
- манбадаги, диоддаги ва юкламадаги ток ва кучланиш шаклларини кўриш учун осциллографлари
(XSC1, XSC2, XSC3).
Бир ярим даврли тўғрилагич схемаси (1-расм)
Бир ярим даврли тўғрилагич
схемасида Тр трансформаторнинг иккиламчи чўлғами ва D1 диод кетма-кет
уланган. Тўғрилагич силлиқловчи фильтрсиз ва фильтрлар билан
ҳам ишлаши мумкин.
Икки ярим
даврли ўрта нуқтали
тўғрилагич схемаси (2-расм)
Икки ярим даврли ўрта нуқтали
тўғрилагичда Тр трансформаторнинг иккиламчи чўлғамида ўрта
нуқтали чиқиш мавжуд.
Трансформаторнинг иккиламчи
чўлғамидаги кучланиш D1 ва D2 диодларга келади, улар эса катодлари
орқали ўзаро уланган.
Тўғрилаш схемаси силлиқловчи
фильтрсиз ва фильтрлар билан ҳам ишлаши мумкин.
Лаборатория стендини
ишга тайёрлаш
Компьютернинг “Иш стол ”ида турган,
“Виртуал лаборатория иши” папкасини очиш. Бу папкадаги “ООВ” ёки “ОДВ”
номли файлни сичқонча билан белгилаб олиб, кейин “Enter”
тугмасини босишФ ёки шу файлни
сичқончани чап тугмаси билан икки маротаба босиш орқали очиш.
Сизнинг қаршингизда
тадқиқ қилинадиган виртуал лаборатория қурилмасининг ва
унга уланган ўлчаш қурилмаларидан иборат (осциллографлар, ампереметрлар
ва вольтметрлар) схема пайдо бўлади.
Схеманинг параметрларини ўзгартириш
учун мос клавиатура тугмаларидан фойдаланилади:
-
“А” клавиатура
тугмаси схемадаги “К1” калитни иммитация қилади,
бу ишлатилаётган актив қаршиликни юкламани 100 Ом дан то 800 Ом гача
ўзгартиради.
- “В” клавиатура
тугмаси схемадаги “К2” калитни иммитация қилади,
у индуктив фильтрни ёқиш/ўчириш учун
ишлатилади.
- “С” клавиатура тугмаси схемадаги “К3” калитни
иммитация қилади, у сиғимли фильтрни ёқиш/ўчириш учун ишлатилади.
Агар тадқиқ қилинадиган
схема ўлчашларга тайёр бўлса, унда “чақмоқ белгисини босиш ёки клавиатурадаги “F5”
тугмасини босиш билан ишга туширилади.
Агарда тасодифан схема ўчириб ёки
ўзгартирилиб юборилса, у ҳолда ойнанинг ўнг юқориги бурчагида
жойлашган “х” белги ёрдамида дастурни ёпиш мумкин ва кейин яна бошқатдан
ишга тушириб лаборатория ишининг файлини очиш мумкин.
Топшириқ
1.
Бир
ярим даврли тўғрилагични
тадқиқ қилиш.
Тўғрилаш
схемасининг:
а) фильтрсиз;
б) С – фильтр билан;
в) L – фильтр билан.
ишлаш жараёнида
трансформаторнинг иккиламчи чўлғамидаги U2(t) кучланишни, i2(t)
токни, фильтргача бўлган Ud(t) тўғриланган кучланишни ва
фильтрдан кейинги Uo(t)
силлиқланган кучланишни, D1 диоднинг iD1(t) токи ва UD1(t)
кучланишини осциллограммаларини олиш керак бўлади:
2. Икки ярим даврли
ўрта нуқтали тўғрилагичларни тадқиқ қилиш.
1-бўлимни
такрорлаш орқали тўғрилаш схемасини тадқиқ қилиш.
3. Тўғрилаш
схемасининг:
а) фильтрсиз;
б) С – фильтр билан;
в) L – фильтр билан.
ишлаш жараёнидаги
ташқи характеристикаларини олиш ва чизиш
Ишни бажариш учун услубиий
кўрсатмалар
1, 2-бўлимлар. Rd1=100 Ом юклама қаршилиги
қийматига мос келадигшан номинал IdНОМ юклама токида кучланишлар ва токлар осцилограммаларини
қуйидаги ҳоллар учун олиш керак:
а) фильтрсиз (“К2” – ёпиқ, “К3” – очиқ);
б) С – фильтрли (“К2” – ёпиқ, “К3” – очиқ);
в) L – фильтрли (“К2” – ёпиқ, “К3” – очиқ).
3–бўлим.
Ташқи характеристикани чизиш учун Rd1¸Rd4 юкламалардаги
ток ва кучланишларни қийматларини ўлчаш зарур, бунда “К1” калит юклама
қаршилгини турли қийматларга
ўтказиши мумкин. Ташқи характеристикалар қуйидаги ҳоллар учун
чизилади:
а) фильтрсиз;
б) С – фильтрли (“К2” – ёпиқ, “К3” – очиқ);
в) L – фильтрли (“К2” – очиқ, “К3” – очиқ)
Ҳисобот таркиби
Ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига
олиши керак:
1.
Тадқиқ қилинаётган фильтрсиз
ҳамда С- ва L- фильтрли тўғрилаш схемаларини тадқиқ
қилишнинг виртуал схемалари;
2.
U2(t), i2(t), Ud(t),
id(t), Uo(t), UD1(t), iD1(t)
кучланишлар ва токларнинг фильтрсиз, С- ва L- фильтрли тўғрилаш
схемаларининг осциллограммалари;
3.
Фильтрсиз ҳамда С- ва L- фильтрли тўғрилаш
схемаларининг бир хил масштабдаги
ташқи характеристикалари.
Схемалар, чизмалар
ва осцилограммалар печатга чиқарилиши керак. Ҳисоботни ҳар
бир талаба мустақил тайёрлайди.
Лаборатория ишини бажаришга рухсат берилиши учун
саволлар
1.
Тўғрилагичлар нима учун хизмат қилади ?
2.
Бир ярим даврли тўғрилаш схемалари икки ярим даврли
тўғрилаш схемаларидан нимаси билан фарқ қилади ?
3.
Тўғрилагичнинг ташқи характеристикаси деб
нимага айтилади ва у қандай олинади?
4.
Силлиқловчи фильтрлар тўғрилаш
схемаларининг чиқишидаги кучланишга ва унинг ташқи характеристикасига
қандай таъсир кўрсатади?
Лаборатория ишини ҳимоялаш
учун саволлар
1.
Тўғрилагичларни тадқиқ қилиш
ишини тушунтиринг.
2.
Нимага иш жараёнида сиғимли силлиқловчи
фильтр ишлатилганда диодни ўтказиш бурчаги фильтрсиз тўғрилагичнинг
ўтказиш бурчагидан кичик бўлади?
3.
Турли турдаги силлиқловчи фильтрлар
ишлатилганда тўғрилагичнинг ташқи характеристикаларини тушунтириб
беринг.
4.
Бир ярим даврли ва икки ярим даврли тўғрилаш
схемаларининг авзалликлари ва камчиликлари нимада?
№2 Виртуал лаборатория
иши
Бир фазали кўприксимон тўғрилагични тадқиқ
қилиш
Ишдан мақсад:
1.
Бошқарилмайдиган кўприксимон бир фазали тўғрилаш схемасида
схема қисмларидаги ток ва
кучланиш осцилограммалари ёрдамида тўғрилаш
хусусиятларини тадқиқ қилиш. Силлиқловчи фильтрли ва
фильтрларсиз тўғрилаш схемасининг ташқи характеристикаларини тадқиқ қилиш.
2. Electronics Workbench (ЕWВ) комплекс дастури ёрдамида тўғрилагич қурилмасини компьютер
моделини ишлатиш.
Лаборатория
стендининг тавсифи
Бошқарилмайдиган кўприксимон тўғрилаш
схемасини тадқиқ қилиш учун EWB пакети базасидаги виртуал
лаборатория схемаси 1- расмда
келтирилган бўлиб, у қуйидаги элементлардан ташкил топган:
-
220В, 50 Гц ли синусоидал кучланиш манбаи (E1);
-
бир фазали трансформатор (Тр);
-
ярим ўтказгичли
диодлар (D1, D2, D3, D4);
- юкламанинг
актив қаршилиги (Rd1, Rd2, Rd3, Rd4
резисторлар);
-
силлиқловчи фильтр индуктивлиги (L);
-
диод ва юкламадаги кучланишнинг ўрта қийматларини ўлчаш асбоблари (V1,V2 вольтметрлар);
-
диод ва юкламадаги токнинг ўрта қийматларни
ўлчаш
асбоблари (А1, А2 амперметрлар);
- манба
чиқишидаги, диоддаги ва
юкламадаги ток ва кучланишларнинг шаклини кўриш учун осциллогрофлар (XSC1XSC2XSC3).
Кўприксимон
тўғрилаш схемасидаги D1-D4 диодлар
шундай уланганки, тармоқ кучланишининг биринчи ярмида кучланиш трансформатордан юкламага D1, D4
диодлар жуфтлиги орқали, иккинчи ярмида эса, D2, D3 диодлар жуфтлиги орқали узатилади.
Лаборатория стендини ишга тайёрлаш
Компьютернинг
ишчи столидаги “Виртуал лаборатория ишлари ” папкасини очиш. Папкадан «ОМВ» файлини топиб, уни ишга тушириш.
Олдингизда
ўрганиладиган лаборатория схемаси ва унга уланадиган асбоблардан (осциллографлар,
амперметрлар ва вольтметрлар) иборат схема пайдо бўлади.
Схема
параметрларини ўзгартириш учун қуйидаги клавиатура тугмаларидан
фойдаланиш керак:
- «А» клавиатура тугмаси юкламанинг
актив каршилигини 100 Ом дан 800 Омгача ўзгартирадиган «К1»
калитни ишлатишга ёрдам беради;
- «В» клавиатура тугмаси схемадаги инндуктивлик фильтрини ўчириш/ёқиш
учун хизмат қиладиган «К2»
калитни ишлатишга ёрдам беради;
- «С» клавиатура тугмаси схемада фильтр сиғимини ёқиш/ўчириш
учун хизмат қиладиган «К3» калитини ишлатишга ёрдам беради.
Агар ўрганиладиган схема ишга тайёр
булса, унда ускуналар панелидаги “чақмоқ”
тугмасини ёки клавиатурадаги “F5”
тугмасини босинг.
Агар сиз тасодифан схеманинг айрим
элементини ўчириб ёки ўзгартириб
юборсангиз, унда бу программани ўчириб, виртуал лабораторияни қайтадан
юклашингиз керак бўлади.
Топшириқ
1.
Тўғрилаш схемасининг: ишлаш жараёнида D1 диодининг UD1(t) кучланиши ва iD1(t) ток кучини, фильтрдан олдинги Ud(t) тўғриланган
ва фильтрдан кейинги Uo(t)
силлиқланган кучланишини,
трансформатор иккиламчи чўлғамидаги i2(t) ток ва U2(t) кучланишлар
осцилограммалари олинсин:
1)
фильтрсиз;
2)
С фильтри билан;
3)
L фильтри билан.
ишлаш жараёнида D1
диодининг UD1(t) кучланиши ва iD1(t) ток кучини, фильтрдан олдинги Ud(t) тўғриланган
ва фильтрдан кейинги Uo(t)
силлиқланган кучланишини,
трансформатор иккиламчи чўлғамидаги i2(t) ток ва U2(t) кучланишлар
осцилограммалари олинсин:
2.
Тўғрилаш схемасининг:
1) фильтрсиз;
2) С фильтри билан;
3) L фильтри билан.
ишлаш жараёнидаги ташқи характеристикаларини олиш ва чизиш.
Ишни бажаришга услубиий кўрсатмалар
1-бўлим. Юкламанинг қуйидаги турлари учун ток кучи ва кучланишнинг
осцилограммаларини олиш:
2-бўлим. Ташқи
характеристикани олиш учун Rd-Rd4 юкламадаги ток кучи ва кучланиш қийматлари «К1» калитининг ҳар
хил ҳолатлари учун ҳисоблаб топилиши керак. Ташқи характеристикалар қуйидаги ҳоллар учун олинади:
а) фильтрсиз («К2»- ёпиқ, «К3»-очиқ);
б) С-фильтр билан («К2»-ёпиқ,
«К3»-очиқ);
в) L –
фильтри («К2»-ёпиқ, «К3»-очиқ).
Ҳисобот таркиби
Ҳисобот
қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
1.
Виртуал
лаборатория ишининг схемаси фильтрларсиз ҳамда С
ва L фильтрлар билан.
2.
Шу схемадаги ток
кучи ва кучланишларнинг фильтрсиз ҳамда С ва L фильтрлари U2(t), i2(t), Ud(t), id(t), Uo(t), Uvd(t), ivd(t) осцилограммалари.
3.
Ташқи характеристикалар ҳар иккала ҳолатларда ҳам бир хил масштабда бўлиши
керак.
Схемалар, графиклар, осцилограммалар ҳар бир талаба томонидан алоҳида печатга чиқарилиши лозим.
Лаборатория ишини бажаришга рухсат берилиши учун
саволлар
1.
Тўғрилагичлар
нима учун керак?
2.
Кўприксимон тўғрилагич
ўрта нуқтали тўғрилагичдан
нимаси билан фарқ қилади?
3.
Ташқи характеристика деб нимага айтилади ва у тажрибада қандай олинади?
4.
Тўғрилаш схемаси ва унинг ташқи характеристикасидаги чикиш кучланишига
силлиқловчи фильтр қандай таъсир қилади?
Лаборатория
ишини ҳимоялаш учун саволлар
1.
Тўғрилагичнинг
иш жараёнини тушунтириб беринг.
2.
Нима учун
С-фильтри билан ишлаганда диодларнинг ўтказиш бурчаги,
фильтрсиз ишлагандагидан кичик бўлади?
3.
Тўғрилагич турли фильтрлар билан ишлаганда ташқи характеристиканинг ўзгаришини тушунтириб беринг.
№3 Виртуал лаборатория
иши
Силлиқловчи фильтрларни тадқиқ қилиш
Ишдан мақсад
1.
Бир фазали кўприксимон тўғрилаш схемасининг силлиқловчи фильтрида силлиқлаш
коэффицентини аниқлаш, ток ва кучланиш осциллограммалар ёрдамида турли схемаларда
пульсациянинг силлиқланиши принципларини тадқиқ қилиш.
2. Electronics Workbench (ЕWВ) комплекс дастури ёрдамида тўғрилагич қурилмасини компьютер
моделини ишлатиш.
Лаборатория стендининг тавсифи
Силлиқловчи
фильтрларни тадқиқ қилиш пакети асосидаги виртуал лаборатория
схемаси (СФВ файли) 1-расмда келтирилган бўлиб, у
қуйидаги элементлардан ташкил топган:
-
220В, 50 Гц синусоидал кучланиш манбаи (Е1);
-
бир фазали трансформатор (Тр);
- ярим
ўтказгичли
диодлар (D1, D2, D3, D4);
- юкламанинг
актив қаршилиги (Rd1, Rd2, Rd3, Rd4
резисторлар);
-
силлиқловчи фильтр индуктивлиги (L);
- силлиқловчи
фильтр сиғими (С1,С2);
- силлиқловчи
фильтрнинг актив каршилиги (Р1 резистор);
- силлиқловчи
фильтргача ва ундан кейин кучланишни ўлчовчи воситалар ( ХММ1,ХММ2 мультиметрлар);
- силлиқловчи фильтрдан олдинги ва кейигин
кучланишларни кузатувчи осциллографлар (ХSС1,ХSС2).
Лаборатория стендини ишга тайёрлаш
Компьютернинг иш столида жойлашган «Виртуал лаборатория ишлари»
папкасини очиш. Папка ичдан «СФВ» файлини
топиб, уни очиш.
Олдингизда лаборатория иши бажариладиган
қурилма ва унга уланадиган асбоблардан (осциллографлар, вольтметрлар, амперметрлар) иборат схема пайдо бўлади.
Схема параметрларини ўзгартириш учун қуйидаги клавиатура тугмаларидан фойдаланилади:
- «А» клавиатура тугмаси
силлиқловчи фильтрнинг С1 сиғимини ёқиш/ўчириш учун
ишлатиладиган «К1» калитни бошкаришга ёрдам беради;
- «С» клавиатура тугмаси
силлиқловчи фильтрнинг С2 сиғимини ёқиш/ўчириш учун
ишлатиладиган «К2» калитни бошқаришга
ёрдам беради;
- «В» силлиқловчи фильтр қаршилиги R1, L1 ва L2
индуктивликларни ўзгартириш, силлиқловчи
фильтрсиз тўғрилашни ташкил этадиган «К3»
калитни бошқариш имконини беради.
Агар тадқиқ
қилинадиган схема ишга тайёр бўлса, унда
ускуналар панелидаги “чақмоқ” тугмасини ёки клавиатурадаги “F5” тугмасини босинг
Агар сиз тасодифан схеманинг айрим
элементини ўчириб ёки ўзгартириб юборсангиз, унда бу программани ўчириб,
виртуал лабораторияни қайтадан юклашингиз керак бўлади.
Топшириқ
I.
С-фильтрни
тадқиқ қилиш.
1.
С-фильтри ( С1 сиғим
учун: «К1» ёпиқ, «К2» очиқ, «К3» четки юқори ҳолатда; С2 сиғим учун: «К1» очиқ,
«К2» ёпиқ, «К3» четки юқори ҳолатда ).
Фильтрнинг киришидаги Ud (t) ва чиқишидаги U0 (t) кучланиш осцилограммаларини чизинг, шунингдек
Ud, U0 кучланишларнинг
ўртача қийматини топинг ва С1, С2 сиғимлар учун Udm1, U0m пульсацияларнинг амплитуда қийматларини
топиш.
Ҳисоблаш
натижаларига кура, qnd и qno пульсация коэффицентларини ва
С-фильтрнинг силлиқлаш коэффициентини ҳисоблаш.
2.
Г-шаклдаги RС –фильтр ( «К1» очиқ, «К2» ёпиқ, «К3» -R1 ҳолатда ).
1.1-бандда кўрсатилган усул билан Р1
резисторли ва С1,С2 сиғимли фильтр схемасини тадқиқ
қилиш.
3. П-шаклдаги
RC –фильтри ( «К1» ёпиқ,
«К2» ёпиқ, «К3» -R1 ҳолатда).
1.1-бандда кўрсатилган усул билан Р1
резисторли ва С1,С2 сиғимли фильтр схемасини тадқиқ
қилиш.
II.
L-фильтрни тадқиқ
қилиш.
1.
L- фильтри ( «К1» очиқ, «К2» очиқ, «К3»- L1 ёки L2 ҳолатида).
1.1-бандга
асосан L1 ва L2 индуктив
фильтр схемаси тадқиқ қилиш.
2. Г- шаклдаги LC-
фильтри ( «К1» очиқ, «К2» ёпиқ, «К3» - L1 ёки L2 ҳолатида
).
1.1-бандга
асосан L1 индуктив ва С1 сиғимли фильтр схемаси тадқиқ қилиш.
3. П-шаклдаги
LС –фильтри ( «К1» ёпиқ,
«К2» ёпиқ, «К3»- L1 ҳолатида).
1.1-бандга
асосан L1 индуктив ва С1,С2 сиғимли фильтр схемаси тадқиқ
қилиш.
Ишни бажаришга услубий кўрсатмалар
Ud(t)
ва U0(t) кучланишлар осцилограммаларини яққол тасаввур
қилиш учун, ҳар бир бандда олдиндан миллиметр коғозида U2(t) эгри чизиғи билан
биргаликдаги тайёрланмаси қилиниши керак. Ud(t) ва U0(t)
кучланишни осциллограммаларини олиш, бу барча бандларда осциллографнинг бир хил
параметрларида бажарилади. Ўлчовлар ва ҳисоблашларнинг
барчаси жадвалга киритилади.
|
С-фильтрли |
L-фильтрли |
|||||||
C1 |
C2 |
R1C1 |
C1R1C2 |
L1 |
L2 |
L1C1 |
C1L1C2 |
||
Ўлчашлар |
Ud,B |
|
|
|
|
|
|
|
|
U0,B |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Udm1,B |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Uom1,B |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ҳисоблашлар |
qnd |
|
|
|
|
|
|
|
|
qno |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
S |
|
|
|
|
|
|
|
|
Ҳисобот таркиби
1.
Силлиқловчи
фильтрлар тадқиқ қилинадиган виртуал лаборатория иши схемаси.
2.
Силлиқловчи
фильтрларнинг барча турлари учун Ud(t) ва U0(t) кучланишлар осциллограммалари.
3.
Ўлчашлар ва ҳисоблашлар
натижалари жадвали.
Лаборатория
ишини бажаришга рухсат берилиши учун саволлар
1.
Силлиқловчи
фильтрлар нима учун хизмат киладилар?
2.
Пульсация ва
силлиқлаш коэффицентлари деб нимага айтилади?
3.
Пульсацияли сигнал ва унинг пульсациясининг амплитудаси қандай ҳисобланади?
Лаборатория
ишини ҳимоялаш учун саволлар
1.
Тўғриланган
кучланишнинг асосий параметрларини
тушунтиринг.
2.
С-фильтрнинг
ишлаш принципини тушунтиринг. С-фильтр элементлари параметрлари кандай аниқланади?
3.
L-фильтрнинг
ишлаш принципини тушунтиринг. L-фильтр
элементлари параметрлари кандай аниқланади?
4.
Электрон фильтр
ишлаш принципини тушунтиринг. Қандай ҳолларда электрон фильтрларни ишлатиш мақсадга мувофиқ бўлади?
5.
Нима учун силлиқловчи
фильтрлар тўғрилагичнинг ташқи характеристикаларига таъсир қилади?
№4 Виртуал лаборатория иши
Бошқариладиган бир фазали ўрта нуқтали тўғрилагични тадқиқ қилиш
Ищдан
мақсад
1. Схеманинг асосий
тармоқларидаги ток ва кучланишлар осциллограммалари ёрдамида ўрта
нуқтали бир фазали бошқариладиган тўғрилаш схемасини ишлаш
принципини тадқиқ қилиш. Турли юклама ва очилиш бурчакларида тўғрилагичнинг ташқи ва ростлаш
характеристикаларини тадқиқ қилиш.
2. Electronics Workbench (ЕWВ) комплекс дастури ёрдамида тўғрилагич қурилмасини компьютер
моделини ишлатиш.
Лаборатория
стендининг тавсифи
Бошқариладиган ўрта нуқтали бир
фазали тўғрилаш схемасини тадқиқ қилиш учун EWB пакети
базасидаги (ОУВ файли) виртуал лаборатория иши схемаси 1- расмда
келтирилган бўлиб, у қуйидаги элементлардан ташкил топган:
-
220В, 50 Гц ли синусоидал кучланиш манбалари (E1, Е2);
-
бир фазали трансформатор (Тр);
-
ярим ўтказгичли тиристорлар (Т1, Т2);
- тўғрилагичнинг
бошқариш тизимини имитациялайдиган генератор (XFG1);
- актив юклама
қаршиликлари (Rd1, Rd2, Rd3,
Rd4 резисторлар);
- силлиқловчи фильтр
индуктивлиги (L);
- юкламадаги кучланишнинг
ўрта қийматини ўлчаш асбоби (V1 вольтметр);
- юкламадаги токнинг ўрта қийматини ўлчаш асбоби (А1
амперметр);
- тиристордаги, юкламадаги ва
генератордаги ток ва кучланишлар шаклларини кўриш учун осциллогрофлар (XSC1,
XSC2, XSC3).
Лабаратория
стендини ишга тайёрлаш
Компьютернинг
ишчи столидаги “Виртуал лаборатория ишлари ” папкасини очиш. Папкадан «ОУВ» файлини топиб, уни ишга тушириш.
Қаршингизда
ўрганиладиган лаборатория схемаси ва унга уланадиган асбоблардан
(осциллографлар, амперметрлар, вольтметрлар ва генератор) иборат схема пайдо
бўлади.
Схема
параметрларини ўзгартириш учун қуйидаги клавиатура тугмаларида
фойдаланиш керак:
- «А» клавиатура тугмаси
юкламанинг актив каршилигини 100 Ом дан 800 Омгача ўзгартирадиган «К1» калитни ишлатишга ёрдам беради;
- «В» клавиатура тугмаси схемадаги инндуктивлик фильтрини
ўчириш/ёқиш учун хизмат қиладиган
«К2» калитни ишлатишга ёрдам беради;
Агар
ўрганиладиган схема ишга тайёр бўлса, унда
ускуналар панелидаги “чақмоқ” тугмасини ёки
клавиатурадаги “F5” тугмасини босинг.
Агар сиз тасодифан схеманинг айрим
элементини ўчириб ёки ўзгартириб
юборсангиз, унда программани ўчириб, виртуал лабораторияни
қайтадан юклашингиз керак бўлади.
Топшириқ
1. Rd ва RdLd юкламаларда ростлаш характеристикаларини олиш.
2.
α = 0º ва α = 30º учун Rd ва RdLd юкламаларда ташқи характеристикаларни олиш
3. α = 0º ва α = 30º учун Rd ва RdLd юкламаларда оциллограммаларни олиш.
Ишни бажаришга услубиий кўрсатмалар
1-бўлим. Тўғрилагичнинг ростлаш характеристикасини олиш
учун бошқариш тизимидан чиқаётган тиристорни очадиган импульсларни
берилиш моментини, яъни ростлаш
бурчагини ўзгартириш керак бўлади.
Генератор чиқиш сигналларининг γ ҳажмий
коэффицентини ўзгартириш орқали α ростлаш бурчагининг қиймати ўзгартирилади. α ва γ орсидаги муносабатлар қуйидаги кўринишга эга :
a
(град) |
0º |
30 º |
60 º |
90 º |
120 º |
150 º |
180 º |
γ (%) |
1 |
16 |
33 |
50 |
67 |
83 |
99 |
2-бўлим. Ташқи характеристикани чизиш учун K1 калитни турли Rd1÷Rd4 қаршиликларга
қайта улаб юкламадаги ток ва кчланишларни ўлчаш керак бўлади.Ташқи
характеристикалар қуйидаги ҳоллар учун чизилади:
1. Rd юклама учун («К2» -ёпиқ);
2. Rd Ld юклама учун («К2» - очиқ).
3-бўлим. Rd1=100
Ом юклама қийматига мос келадиган, ток ва кучланишлар осциллограммаларини
тўғриланган токнинг номинал Id.ном қийматида
қуйидаги ҳоллар учун олиш:
1. Rd юклама учун («К2» -ёпиқ);
2. Rd Ld юклама учун («К2» - очиқ).
Ҳисобот таркиби
Ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
1. Тадқиқ
қилинадиган тўғрилагичнинг
виртуал
лаборатория иши схемаси.
2.Ток ва кучланишлар осциллограммалари.
3. Ҳар бир
ҳол учун ростлаш ва ташқи
характеристикалар бир хил масштабда.
Схемалар,
графиклар, осцилограммалар чоп этилган бўлиши керак. Ҳисобот ҳар
бир талаба томонидан мустақил қилиниши керак.
Лаборатория ишини бажаришга рухсат берилиши учун
саволлар
1. Бошқариладиган бир фазали
ўрта нуқтали тўғрилагичнинг ишлаш принципини тушунтиринг.
2. α ростлаш бурчаги
нима ва бошқариладиган
тўғрилагичларда юкламадаги кучланишниг ўртача қиймати α ростлаш бурчагига қандай боғлиқ.
3. Талаб қилинадиган α бурчак
қандай ўрнатилади?
4. Ток ва кучланиш осциллограммалари қандай кўринишда бўлиши
керак ва уларни қандай олиш мумкин.
5. Бошқариладиган тўғрилагичларда
ростлаш характеристикаси
нима?
Лабаратория ишини химоя қилиш
саволлари
1. Бошқариладиган тўғрилагичларда
кучланиш
қандай қилиб ростланади?
2.
α = 0º, α = 30º бўлганда тиристорларни кетма-кет
уланишини ва осциллограммаларни
тиристордаги ток осциллограммаси билан биргаликда таҳлил
қилинг :
а)
актив юкламада;
б) актив-индуктив юкламада.
3. Бошқариладиган
тўғрилагичнинг ташқи характеристикасига таъсир қилувчи
омилларни тушунтиринг.
4. Бошқариладиган тўғрилагичнинг ростлаш характеристикаси шаклини
тушунтиринг:
а) актив
юкламада
б) актив – индуктив юкламада
5. Тўғрилагичнинг
ФИКи ва қувват
коэффициентига таъсир
қилувчи омилларни тушунтиринг.
№ 5 Виртуал лаборатория иши
Уч фазали тўғрилагични (Миткевич схемаси) тадқиқ қилиш
Ишдан мақсад
1.
Уч фазали тўғрилагичнинг
ишлаш принципини тадқиқ қилиш, нуқталаридаг
кучланишлар орасидаги мунособатларни эксперементал текшириш, тўғрилаш схемасининг турли қисмларидаги
кучланишлар ва токлар эгри
шаклларини тадқиқ қилиш.
2. Electronics Workbench (ЕWВ) комплекс дастури ёрдамида тўғрилагич қурилмасини компьютер моделини
ишлатиш.
Лаборатория стендининг тавсифи
Бошқарилмайдиган
уч фазали тўғрилагични тадқиқ
қилиш учун EWB пакети асосидаги виртуал лаборатория схемаси (ТСТ файли) 1-расмда келтирилган
бўлиб, у қуйидаги элементлардан ташкил топган:
- 220 В,
150 Гц ли синусоидал кучланиш манбаи (Е1, Е2, Е3);
- уч фазали трансформатор (Тр);
-
ярим ўтказгичли
диодлар (D1, D2, D3,);
-
юкламанинг актив қаршилиги (Rd1, Rd2, Rd3, Rd4
резисторлар);
-
силлиқловчи фильтр индуктивлиги (L);
-диод
ва юкламадаги кучланишнинг ўрта қийматларни ўлчовчи қурилмалар (вольтметрлар V1,V2);
- диод ва юкламадаги токнинг ўрта қийматларни ўлчовчи
қурилмалар
(амперметрлар А1, А2);
- манба чиқишидаги, диоддаги ва юкламадаги ток ва кучланишлар шаклларини кўриш учун осциллогрофлар (ХSС1, ХSС2, ХSС3).
ЕWВ дастури
компонентлар кутубхонасида уч фазали тўғрилагичларнинг виртуал
стендларини яратиш учун зарур бўладиган уч фазали трансформатор модели
йўқ. Ишда бу масала учта ўзаро
фаза бўйича 1200 бурчакка
сурилган синусоидал (Е1, Е2, Е3) кучланиш манбалари эвазига ечилган. Бу
манбалар иккиламчи чўлғамлар кчланишларини имитациялайди ва манбаларга
кетма-кет актив қаршиликлар ва индуктивликлар уланиши мумкин.
Лаборатория
стендини ишга тайёрлаш
Компьютер
иш столида жойлашган «Виртуал лаборатория ишлари» папкасини очиш. Папка ичдан «ТСТ» файлини топиб, уни очиш.
Қаршингизда лаборатория иши бажариладиган схема ва унга уланадиган асбоблардан (осциллографлар, вольтметрлар, амперметрлар) иборат схема пайдо бўлади.
Схема параметрларини ўзгартириш учун қуйидаги клавиатура тугмаларидан фойдаланилади:
-
«А» клавиатура тугмаси
юкламадаги актив каршиликни 100 Омдан 800 Омгача ўзгартирадиган «К1» калитдан
фойдаланиш учун хизмат килади;
- «В» клавиатура тугмаси
Ld индуктивликни ёкиб/ўчирадиган «К2» калитни бошқаришга ёрдам беради.
Агар
ўрганиладиган схема ишга тайёр бўлса, унда
ускуналар панелидаги “чақмоқ” тугмасини ёки
клавиатурадаги “F5” тугмасини босинг.
Агар сиз тасодифан схеманинг айрим элементини
ўчириб ёки ўзгартириб юборсангиз, унда бу программани ўчириб, виртуал
лабораторияни кайтадан юклашингиз керак бўлади.
Топшириқ
1. Тўғрилаш схемасининг ташқи характеристикаларини
актив (Rd) ва актив-индуктив (RdLd)
юкламаларда олиш ва чизиш.
2. Тўғрилаш схемаси актив юкламада
ишлаганда ўлчаш қурилмалари кўрсатишларининг қийматлари ва олинган
натижалар буйича ток ва кучланишлар нисбатларини топиш:
3. Қуйидаги осциллограммаларни олиш:
а) юкламадаги Id ток ва Ud кучланиш;
б) диоддаги Uak кучланиш ва ia диод токи;
в) тўғрилаш схемаси иш жараёнидаги Rd ва Rd Ld юкламаларда, электр манбасидаги (трансформаторнинг иккиламчи чўлғамларида ток шаклини
имитация қиладиган) U2 кучланиш ва i2 ток.
Ишни бажаришга услубиий кўрсатмалар
1-бўлимга. Ташқи характеристикани чизиш Rd1 ÷
Rd4 резисторларнинг турли қийматларида юкламанинг ҳам актив, ҳам актив-индуктив характерлари учун ток ва
кучланишни ўлчаш керак бўлади. Бунда актив қаршиликни олиш учун “K2”
калит ёпиқ, ”K1” калит эса кетма-кет мос резисторни улайди.
Актив-индуктив каршилик олиш учун эса “K2” калит узилган, “K1” калит эса
кетма-кет мос резисторни улайди
2-бўлимга. Rd1=100
Ом юклама қийматига мос келадиган, ток ва кучланишлар нисбатларини
тўғриланган токнинг Id.ном қийматида ҳисоблаш.
3-бўлимга. Rd1=100 Ом юклама
қийматига мос келадиган, ток ва кучланишлар осциллограммаларини
тўғриланган токнинг Id.ном қийматида олиш.
Ҳисобот
таркиби
Ҳисоботда қуйидагиларни ўз ичига олиши керак :
1. Лаборатория иши тавсифи ва виртуал лаборатория стендининг
схемаси;
2. Актив ва актив-индуктив юкламалардаги Ud=f(Id) боғлиқликлар графиклари;
3. Ток ва кучланишлар осциллограммалари;
4. Олинган натижаларни назарий маълумотлар билан
таққослаш натижалари.
Схемалар, графиклар,
осциллограммалар чоп қилинган бўлиши
керак. Ҳисобот ҳар бир талаба томонидан мустақил тайёрланиши
керак.
Лаборатория ишини
бажаришга рухсат берилиши учун саволлар
1. Тўғрилагичнинг
ташқи характеристикасини йўлини тушунтиринг.
2. Диоддаги максимал тескари кучланиш нимага тенг?
3. Схеманинг турли қисмларидаги ток ва кучланишларнинг актив ва актив-индуктив юкламалардаги осциллограммаларини солиштиринг.Уларнинг
натижалари ҳар хил эканини
тушунтиринг.
4. Уч фазали тўғрилагич бир фазали тўғрилагичдан қандай
фарқ қилади.
5. Уч фазали тўғирлагичларда
диод қандай танланади?
6. Трансформаторда мажбурий магнитлаш борми?
Лаборатория ишини ҳимоялаш учун саволлар
1. Тўғрилагичнинг ташқи характеристикасини тушунтиринг.
2. Диоддаги максимал тескари кучланиш нимага тенг?
3. Схеманинг турли қисмларидаги ток ва кучланишларнинг актив ва актив-индуктив юкламалардаги осциллограммаларини солиштиринг.Уларнинг
натижалари ҳар хил эканини
тушунтиринг.
4. Уч фазали тўғрилагич бир фазали тўғрилагичдан қандай фарқ қилади.
5. Уч фазали тўғирлагичларда диод қандай
танланади?
6. Трансформаторда мажбурий магнитлаш борми?
№ 6
Виртуал лаборатория иши
Уч фазали кўприксимон
тўғрилагични
(Ларионов схемаси) тадқиқ қилиш
Ишдан максад
1. Уч фазали
тўғрилагичнинг ишлаш принципини тадқиқ қилиш,
нуқталаридаги кучланишлар орасидаги мунособатларни эксперементал текшириш, тўғрилаш схемасининг турли
қисмларидаги кучланишлар ва токлар эгри шаклларини тадқиқ
қилиш.
2. Electronics Workbench (ЕWВ) комплекс дастури ёрдамида тўғрилагич қурилмасини компьютер
моделини ишлатиш.
Лаборатория стенди тавсифи
Уч фазали бошқарилмайдиган кўприксимон тўғрилаш схемасини тадқиқ
қилиш учун EWB пакет асосидаги виртуал лабаратория қурилмасининг
схемаси 1–расмда келтирилган бўлиб, у қуйидаги элементлардан ташкил
топган:
- синусоидал кучланиш
манбалари 220 В га 300 Гц (Е1, Е2, Е3);
- ярим ўтказгичли диодлар (D1, D2, D3, D4, D5, D6);
- актив қаршиликлар (резисторлар Rd1, Rd2,
Rd3, Rd4);
- юкламанинг индуктивлиги (Ld);
- диодлардаги ва юкламадаги ўртача
кучланишларни ўлчаш асбоблари (вольтметрлар V1, V2)
- диод ва юкламадаги
токнинг ўрта қийматларни ўлчовчи
қурилмалар (амперметрлар А1, А2);
- манба чиқишларидаги, диоддаги ва
юкламадаги ток ва кучланишлар шаклларини кўриш учун осциллогрофлар (ХSС1,ХSС2,
ХSС3).
ЕWВ дастури
компонентлар кутубхонасида уч фазали тўғрилагичларнинг виртуал
стендларини яратиш учун зарур бўладиган уч фазали трансформатор модели
йўқ. Ишда бу масала учта ўзаро
фаза бўйича 1200 бурчакка
сурилган синусоидал (Е1, Е2, Е3) кучланиш манбалари эвазига ечилган. Бу
манбалар иккиламчи чўлғамлар кчланишларини имитациялайди ва манбаларга
кетма-кет актив қаршиликлар ва индуктивликлар уланиши мумкин.
Лабаратория стендини
ишга тайёрлаш
Компьютернинг “Иш
столи”даги “Виртуал лабаратория ишлари” папкасини очиш. ”TBM” файлини белгилаб
“Enter” ёки сичқончанинг чап тугмасини икки марта босиш.
Сизнинг қаршинггизда
лабаратория қурилмасининг схемаси ва унга уланган ўлчаш асбоблари
(осциллографлар, амперметрлар и вольтметрлар) пайдо бўлади.
Параметрларни ўзгартириш
учун қуйидаги клавиатура тугмаларидан фойдаланиш керак:
-“A” клавиатура тугмаси
схемадаги актив қаршиликни 100 Ом
дан 800 Омгача ўзгартирадиган K1 калитни имитация қилади.
-“B” клавиатура тугмаси схемадаги Ld индуктивликни ўчириш\ёқиш учун K2
калитни имитация қилади
Агар тадқиқ
қилинаётган схема ишга тайёр бўлса, асбоблар панелидаги “чақмоқ”
тугмасини ёки F5 тугмасини босиш керак.
Схема тасодифан ўзгартирилса
ёки ўчирилса ойнанинг ўнг бурчагидаги “х” тугмасини босиш орқали ёпиш ва
кейин қайтадан лаборатория файлини очиш керак.
Топшириқ
1. Тўғрилаш схемасининг
ташқи характеристикаларини
олиш ва чизиш.
2. Ўлчаш қурилмалари кўрсатишларининг
қийматлари ва олинган натижалар буйича ток ва кучланишлар нисбатларини
топиш:
3. Қуйидаги осциллограммаларни олиш:
а) юкламадаги Id ток ва Ud кучланиш;
б) диоддаги Uak кучланиш ва ia диод токи;
в) тўғрилаш схемаси иш жараёнидаги Rd ва Rd Ld юкламаларда, электр манбасидаги (трансформаторнинг иккиламчи чўлғамларида ток шаклини
имитация қиладиган) U2 кучланиш ва i2 ток.
Ишни бажаришга услубиий кўрсатмалар
1-бўлим. Ташқи характеристикани чизиш учун Rd1 ÷
Rd4 резисторларнинг турли қийматларида юкламанинг ҳам актив, ҳам актив-индуктив характерлари учун ток ва
кучланишни ўлчаш керак бўлади. Бунда актив қаршиликни олиш учун “K2”
калит ёпиқ, ”K1” калит эса кетма-кет мос резисторни улайди.
Актив-индуктив каршилик олиш учун эса “K2” калит узилган, “K1” калит эса
кетма-кет мос резисторни улайди
2-бўлим. Rd1=100
Ом юклама қийматига мос келадиган, ток ва кучланишлар нисбатларини
тўғриланган токнинг Id.ном қийматида ҳисоблаш.
3-бўлим. Rd1=100
Ом юклама қийматига мос келадиган, ток ва кучланишлар осциллограммаларини
тўғриланган токнинг Id.ном қийматида олиш.
Ҳисобот
таркиби
Ҳисоботда қуйидагиларни ўз ичига олиши керак :
1. Лаборатория иши тавсифи ва виртуал лаборатория стендининг
схемаси;
2. Актив ва актив-индуктив юкламалардаги Ud=f(Id) боғлиқликлар графиклари;
3. Ток ва кучланишлар осциллограммалари;
4. Олинган натижаларни назарий маълумотлар билан
таққослаш натижалари.
Схемалар,
графиклар, осциллограммалар чоп
қилинган бўлиши керак. Ҳисобот ҳар бир талаба томонидан
мустақил тайёрланиши керак.
Лаборатория
ишини бажаришга рухсат берилиши учун саволлар
1. Бошқарилмайдиган уч
фазали кўприксимон тўғрилагичнинг ишлаш принципини тушунтиринг.
2. Ток ва кучланишлар осциллограммалари схеманинг қай жойларида
бўлади ва уларни қандай олиш мумкин.
3. Тўғрилагичнинг ташқи характеристикасини қандай олиш мумкин?
Лаборатория
ишинини ҳимоялаш учун саволлар
1. Тўғрилагичнинг ташқи характеристикасини тушунтиринг.
2. Диоддаги максимал тескари кучланиш нимага тенг?
3. Схеманинг турли қисмларидаги ток ва кучланишларнинг актив ва актив-индуктив юкламалардаги осциллограммаларини солиштиринг.Уларнинг
натижалари ҳар хил эканини
тушунтиринг.
4. Уч фазали тўғрилагич бир фазали тўғрилагичдан қандай фарқ қилади.
5. Уч фазали тўғирлагичларда диод қандай
танланади?
6. Трансформаторда мажбурий магнитланиш борми?
Адабиётлар
рўйхати
1. Березин О.К.,Костиков В.Г., Шахнов В.А. Источники
электропитания радиоэлектронной аппаратуры.-М.: «Три
Л», 2000.-400с.
2. Электропитание устройств связи:
Учебник для вузов/ А.А. Бокуняев, Б.В.
Горбачев, В.Е.Китаев и др.; Под ред.
В.Е.Китаева. – М.:Радио и связь, 1988.
280 с.
3. Бокуняев А.А., Горбачев Б.В.,Захаров М.Ф. и др.
Электропитание устройств и систем
телекоммуникаций (конспект лекций)-М.: МТУСИ. 2004,
129 с.
4. Электропитание устройств связи:
Учебное пособие./ Б.М.Махкамджанов,
М.Э.Яськова, У.Т.Алиев; Под ред. Х.С.Соатова – Ташкент: ТУИТ. 2005, 129
с.
5.
Б.М. Маҳкамжонов, У.Т. Алиев, М.С. Сапаев, Ш.К.
Худайберганов. Алоқа қурилмаларининг электр таъминоти. Ўқув
қўлланма. –Тошкент: ТАТУ, 2008, 136 б.
6. Ромаш Э.М. Источники вторичного электропитания
радиоэлектронной аппаратуры. – М.: Радио и связь, 1981. – 224 с.
7. Китаев В.Е.,
Бокуняев А.А., Колканов М.Ф. Расчет источников электропитания устройств связи. Учебное пособие для институтов связи. – М.: Радио
и связь 1993. – 226 с.
“Алоқа қурилмалариинг
электр таъминоти ”
фанидан виртуал лаборатория ишлари
тўплами
Услубий
кўрсатмалар ТАТУ илмий–услубий кенгашида кўриб чиқилди ва нашр этишга
тавсия қилинди _______2008 йилдаги №___ баённнома).
Тузувчилар:
доц. Сапаев М.С.
доц. Махкамжонов Б.М.
К.ў. Алиев У.Т.
К.ў. Худайберганов Ш.К
Қ.ў.
Абдуллаева С.М.
Маъсул
муҳаррир:
доц. Абдуазизов А.А.
Корректор: Абдуллаева С.Х..