ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

 

 

                                                              Электроника кафедраси                                                              

 

                                                                                         

 

LabVIEW: ЭЛЕКТРОНИКА

фанидан

ЛАБОРАТОРИЯ  ПРАКТИКУМИ

 

5522000  “Радиотехника”

5522100  “Телевидение, радиоалоқа ва радиоэшиттириш”

5522200 “Телекоммуникация”

5524400 “Мобил алоқа тизимлари”

5140900 “Касб таълими” (телекоммуникация)

йўналишларида таълим олаётган талабалар учун

 

 

лаборатория ишларидан  услубий кўрсатмалар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ТОШКЕНТ 2016

УДК 621.385.1

 

Арипов Х.К., Алимова Н.Б., Батоврин В.К., Бессонов А.С., Бустанов Х.Х,, Мошкин В.В., Тошматов Ш.Т. LabVIEW: Электроника фанидан лаборатория практикуми. Лаборатория ишларидан услубий кўрсатмалар. ТАТУ, 2010.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

         Мазкур лаборатория ишлари тўпламида кенг тарқалган  яримўтказгич асбобларнинг  характеристика ва  параметрларини  компьютерда тадқиқ этиш  ҳамда LabVIEW виртуал муҳити ёрдамида чизиқли ва ночизиқли модделлар  асосида  параметрларини аниқлаш услубияти келтирилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

© Тошкент ахборот технологиялари университети

КИРИШ

 

Замонавий ахборот технологиялари таълим соҳасида янги восита ва усулларни яратиш имконини беради. Бу масалани ҳал қилишда компьютерда лаборатория амалиётларини яратиш энг муҳим ва мураккаб ҳисобланади.

Ихтиёрий фан бўйича лаборатория амалиёти асосини ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларни имитация қиладиган лаборатория макетлари билан уланган ўлчов асбоблари мажмуи ташкил этади. Ҳозирги кунгача ўқув лабораторияларида асосан анъанавий ўлчов асбоблари қўлланиб келинар эди. Энди виртуал ўлчов асбоблари ёрдамида яратилган компьютердаги ўлчов асбобларидан фойдаланиш талаб этилмоқда. Ўқув лабораториясидаги виртуал асбоб (ВА) - қўшимча махсус дастурий таъминот ва турли ўлчов модуллари, масалан,  кўпфункционал кириш -  чиқиш платаси билан таъминланган компьютердир. ВА ўлчанаётган ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва акс эттиришни автоматлаштириш имконини беради, фойдаланувчи учун қулай интерфейсга эга, унинг дастурий ва аппарат воситалари эса анъанавий ўлчов воситаларига хос бўлган вазифаларни амалга ошириш имконини беради, натижаларни монитор экранида фойдаланувчига қулай шаклда акс эттиради. Лаборатория амалиётида қўлланиладиган ВА схемаси 1– расмда келтирилган.

ВА дастурий таъминоти ҳам Visual С++, Visual Basic ва бошқалар каби стандарт воситалар ёрдамида, ҳам махсус дастурлар ёрдамида тузилиши мумкин. Ҳозирги кунда махсус дастурий таъминот сифатида National Instruments компаниясининг LabVIEW амалий дастурий пакети энг мос ва қулай ҳисобланади.

Ўлчов жараёнларини автоматлаштириш бўйича яратилаётган замонавий аппарат воситаларининг деярли барчаси LabVIEW драйверлари билан мос келади. Мазкур муҳитда иловалар яратиш визуал воситалар ёрдамида амалга оширилади ва дастурлаш бўйича махсус билимга эга бўлиш талаб қилинмайди.

Лаборатория амалиётини бажариш учун Windows 9х  ёки янада юқори версия ва махсус аппарат воситалари ҳамда оригинал дастурий таъминотга эга бўлган замонавий компьютер билан жиҳозланган асосий лаборатория стенди керак бўлади.

Шасси сифатида РСI-6251 турдаги аналог ва рақамли кириш-чиқиш платасига эга бўлган кўпфункционал NI ELVIS лаборатория станцияси танланган. Стенд ўлчанаётган схемалар йиғилган лаборатория модуллари жамланмасидан ташкил топган. Лаборатория стендининг ташқи кўриниши                  2 – расмда кўрсатилган.

Услубий кўрсатмаларда келтирилаётган амалий дастурий таъминот 8.2. версиядаги LabVIEW муҳитида лойиҳалаштирилган. Лаборатория амалиёти ресурсларига масофадан уланиш режими National Instuments технологияси ёрдамида амалга оширилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 1 – расм. Виртуал асбоб тузилмаси.

 

 

2 - расм. Лаборатория стендининг ташқи кўриниши.

 

Келтирилган барча лаборатория ишларни бажаришда талаба фақат ВА ташқи панелида ишлайди, яъни ВАни яратиш бўйича диаграммаларга мурожат этиш имкони йўқ.

Ташқи панель ВА ташқи кўринишини ва фойдаланувчи билан ўзаро боғланиш интерфейсини белгилаб беради. Ташқи панелда: ВАни бошқариш бўйича турли элементлар (қайта улагичлар, киритиш майдони ва бошқалар) ва ўлчанаётган ахборотни акс эттириш бўйича элементлар (рақамли индикаторлар, график экранлари ва бошқалар) жойлашган. Тақдим этилаётган интерфейс фойдаланувчи учун жуда қулай бўлиб, лаборатория ишини бажаришда фақат компьютерда ишлаш малакаси бўлишни ва албатта, ишни бажариш юзасидан мақсад ва вазифаларни тўғри белгилаб олишни талаб қилади.

Лаборатория ишларини бажаришга тайёрланаётганда биринчи навбатда “Иш бажариш юзасидан маълумотлар” бўлимида келтирилган вазифаларга эътибор қаратиш керак. Бунда талабалар асосий  ва қўшимча адабиётларда келтирилган маълумотларни ўзлаштирган бўлишлари талаб қилинади.

Лаборатория ишини бажариш учун барча ҳолатларда компьютер ишга туширилгандан сўнг, амалиётни таъминлайдиган дастурий папкани очиш керак ва лаборатория иши дастурини ишга тушириш керак (лаборатория иши тартиб рақамига мос равишда файл номи аниқланиб икки марта босилади). Монитор экранида 3 - расмда кўрсатилган дарча очилади. Дастурни ишга тушириш  ифодаланган RUN тугмасини босиш билан амалга оширилади.   

3 - расм. LabVIEW дастури дарчасининг ташқи кўриниши.

 

 

Лаборатория ишини бажариш жараёнида “Лаборатория стенди тавсифи” бўлимидаги ахборотлар билан танишиб чиқиш ва “Топшириқлар” бўлимида келтирилган кўрсатмаларни кетма – кет бажариш керак. Иш бажариш жараёнида монитор экранида маълум қўшимча тавсиялар берилиб борилиши ҳам мумкин. Ўлчов ва кузатув натижаларини, дарҳол ҳисоботга киритиб бориш мумкин. Бунинг учун МS Word матн муҳарририни қўллаш қулай.

Лаборатория амалиётини инсталляциялаш жараёнлари кетма-кетлиги ва кўрсатмалар иловада ҳамда компакт дискда келтирилган.

Лаборатория ишини бажариш жараёнида яримўтказгич асбоблар ва электр схемаларни улаш бўйича электр параметрларнинг берилган қийматларига риоя қилиш тавсия этилади. Лекин тавсия этилган қийматлардан унча катта бўлмаган (10 % атрофида) четлашишга рухсат этилади. Шуни  айтиб ўтиш керакки, йиғилган макетларда махсус дастурий таъминотлардан фойдаланган ҳолда бошқа, қўшимча тадқиқотлар ҳам ўтказиш мумкин. Бу ишларнинг бажарилиш тартиби ўқитувчи томонидан белгиланиб, РС1-6251 турдаги кириш-чиқиш платаси  имкониятларидан келиб чиққан бўлиши лозим.

Ҳисоботларни тузишда тавсия этилган жадваллардан ва электрон кўринишда сақланган  тажриба натижаларидан фойдаланиш мумкин. Ўқитувчининг тавсиясига кўра бу маълумотларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1 – лаборатория иши

ЯРИМЎТКАЗГИЧ ДИОДЛАР  ВА УЛАР АСОСИДАГИ ҚУРИЛМАЛАР ХАРАКТЕРИСТИКАЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

1. Ишнинг мақсади

        яримўтказгич тўғриловчи диод ВАХини тадқиқ этиш;

        яримўтказгич стабилитрон ВАХини тадқиқ этиш;

        яримўтказгич диод асосидаги тўғрилагич ишини тадқиқ этиш.

2. Иш бажариш юзасидан маълумотлар

Иш бажаришдан аввал қуйидагилар билан таниишиб чиқиш тавсия этилади:

        тўғриловчи ва махсус яримўтказгич диодлар, уларнинг тузилиши, вазифаси ва  асосий характеристикалари,

        яримўтказгич асбоблар ВАХлари,

        яримўтказгич диодларни уланиш схемалари,

        диодли тўғрилагич схемаларнинг тузилиш принциплари ва ишлаш  хусусиятлари.

3. Лаборатория стенди тавсифи

Лаборатория стенди таркибига қуйидагилар киради:

        асосий лаборатория стенди;

        КД103А тўғриловчи диод ва КС 168А стабилитронни тадқиқ этиш учун Lab лаборатория модули.

4. Топшириқлар

МS Word таҳририда ҳисобот шаблонини тайёрланг.

NI ELVIS лаборатория станциясининг макет платасига Lab1А лаборатория модулини ўрнатинг. Модулнинг ташқи кўриниши 4 – расмда келтирилган.

 

4 – расм. Тўғриловчи диод ва стабилитрон характеристикаларини

тадқиқ этишда қўлланиладиган Lab1А модулининг ташқи кўриниши.

         Lab-1.vi дастурини ишга туширинг.

         Ишнинг мақсади билан танишиб чиққач “Ишни бошлаш” тугмасини босинг. Экранда 1 – топшириқни бажаришда қўлланиладиган ВА тасвири пайдо бўлади  (5 – расм).

 5 – расм. 1- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

 

1 - топшириқ.  Тўғриловчи  диод ВАХини тадқиқ этиш

 

Тўғриловчи диод ВАХини тадқиқ этиш учун 6 – расмда келтирилган  схема қўланилади.

 

 

6 – расм. Тўғриловчи диод ВАХини тадқиқ этишда қўлланиладиган

принципиал электр схема.

4.1.1. Тўғриловчи диод ВАХининг тўғри шаҳобчасини қуринг. Бунинг учун ВА бошқарув элементлари ёрдамида ЭЮК манбаи чиқишидаги кучланиш қийматларининг ўзгариш оралиғи Еmin ва Еmах  ни танланг (0В дан +2В гача бўлган оралиқ тавсия этилади), сўнгра ВА панелида “Ўлчаш” тугмасини босинг. ВА нинг график индикаторида тўғриловчи диод ВАХ графиги пайдо бўлади.

Эслатма: Келтирилаётган барча принципиал электр схемаларда қуйидаги белгиланишлар қўлланилган:

        DАС0 – 0 аналог чиқиш;

        AСН1+ - Аnа1оg Channnal 1+ -  аналог кириш 1қутби +;

        АIGND - Аnа1оg Input Ground – аналог умумий нуқтага уланиш;

        DI2 - Digital Input 2 –  рақамли кириш – чиқиш 2;

        GROUND – рақамли умумий нуқтага уланиш;

        +5 V, +15 V, -15 Vкучланиш манбаларининг уланиши.

4.1.2. Олинган ВАХни алмашиш буферига кўчиринг, сўнгра индикатор тасвирини алмашлаш буферидан ҳисобот варағига ўтказинг.

4.1.3. ВАХдан фойдаланиб, яримўтказгич диод статик ва дифференциал қаршилигини аниқланг. Бунинг учун, ЭЮК манбаси чиқишидаги кучланиш қийматини созлагич ёрдамида ўзгартириб, диоддан ўтадиган ток қийматини тахминан 5мА, кейин эса тахминан 6мА қилиб ўрнатинг. Диод ВАХининг танланган нуқталарида амперметр IД ва вольтметр UД  кўрсатмаларини ҳисоботга ёзиб олинг.

Олинган натижалар асосида, берилган нуқталарда диод статик қаршилиги RСТ = UТЎҒ/IТЎҒ ва дифференциал қаршилиги rДИФ=ΔU/ΔI ни ҳисобланг. Натижаларни маълумотномада келтирилган қийматлар билан солиштиринг ва ҳисоботга ёзиб олинг.

 

7 – расм. 2 – топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

4.1.4. 4.13. б.да келтирилган тадқиқотларни 0,5мА ва 1,0 мА ток қийматларига мос келувчи ВАХ нуқталарида такрорланг.

4.1.5. Диод ВАХидан бурилиш кучланишини аниқланг. Бу қиймат характеристика тўғри шаҳобчасида кескин бурилиш юз бераётган нуқтада аниқланади. Олинган натижаларни маълумотномада келтирилган қийматлар билан солиштиринг. Натижаларни ҳисоботга ёзиб олинг.

4.1.6. ВА ташқи панелидаги “2-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 2 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (7 – расм).

 

2 – топшириқ. Стабилитрон ВАХини тадқиқ этиш

 

Стабилитрон ВАХини тадқиқ этиш учун 8 – расмда келтирилган электр схемадан фойдаланилади.

8 – расм. Стабилитрон ВАХини тадқиқ этишда қўлланиладиган

принципиал электр схема.

 

 

4.2.1. Стабилитрон ВАХини қуринг. Бунинг учун ВА бошқарув элементлари ёрдамида ЭЮК манбаи чиқишидаги кучланиш қийматларининг ўзгариш оралиғи Еmin ва Еmах  ни танланг (-10В дан 2В гача бўлган оралиқ тавсия этилади), сўнгра ВА панелида “Ўлчаш” тугмасини босинг. ВА бир неча ўлчашларни амалга оширади ва унинг график индикаторида стабилитрон ВАХ графиги пайдо бўлади.

4.2.2. Олинган ВАХни алмашиш буферига кўчиринг, бунинг учун индикатор тасвири устида сичқончанинг ўнг тугмасини босинг ва контекст менюда “Сору Data” командасини танланг. МS Word таҳририга ўтиб бу индикатордаги тасвирни ҳисобот варағига ўтказинг.

4.2.3. Олинган ВАХдан IСТ = -10 мА ток қийматига мос келувчи барқарорлаш кучланишини аниқланг. Олинган натижани маълумотномада келтирилган қиймат билан солиштиринг ва ҳисоботга ёзиб олинг.

4.2.4. Стабилитрон ВАХидан фойдаланиб стабилитрон дифференциал қаршилигини аниқланг. Бунинг учун ЭЮК манбаи чиқишидаги кучланиш қийматини созлагич ёрдамида ўзгартириб, стабилитрондан ўтаётган ток қийматини аввал -5мА, кейин эса -15мА қилиб ўрнатинг. Танланган нуқталардаги амперметр IД ва вольтметр UД  кўрсатмаларини ҳисоботга ёзиб олинг. ЭЮК манбаи чиқишидаги кучланиш қийматини ва стабилитронда содир бўлаётган кучланиш пасайиши UСТ қийматини аниқланг. Стабилитроннинг дифференциал қаршилиги rДИФ=ΔUСТ/ΔIСТ ва барқарорлаш коэффициенти КСТ=(ΔUКИР/ΔUСТ)/(UСТ/UКИР) ни ҳисобланг. Олинган натижаларни маълумотномада келтирилган қийматлар билан солиштиринг ва ҳисоботга ёзиб олинг.

4.2.5. ВА ташқи панелидаги “3-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 3 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (9 – расм).

9 – расм. 3 – топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

3 - топшириқ. Ярим даврли тўғрилагич ишини тадқиқ этиш

 

Ярим даврли тўғрилагич ишини тадқиқ этиш учун 8 – расмда келтирилган электр схема қўлланилади. Фарқ шундаки, ВА схеманинг киришига доимий эмас, балки гармоник ўзгарувчи кучланиш беради   (9 – расм).

4.3.1. Ярим даврли  тўғрилагич кириши ва чиқишидаги кучланиш осцилограммаларини ўлчаб олинг. Бунинг учун, UКИР.m бошқарув элементидан фойдаланиб 2В га тенг бўлган кириш сигнали амплитудаси UКИР ни  ўрнатинг ва ВА панелида “Ўлчаш” тугмасини босинг. ВА нинг график индикаторларида тўғрилагич схемасининг кириши ва чиқишидаги сигналларнинг осциллограммалари пайдо бўлади.

4.3.2. Олинган осцилограммаларни ҳисобот варағига кўчиринг.

4.3.3. Тўғрилагич чиқишидаги максимал кучланиш қиймати UЧИҚ.мах ни ўлчанг ва ҳисоботга ёзиб олинг. Ўлчаш учун ВА ташқи панелида жойлашган созлагич ёрдамида ҳолати ўзгартириладиган визир чизиқдан ва кучланиш қийматини ҳисоблаб борувчи рақамли индикатордан фойдаланинг (9 – расм).

4.3.4. Тўғрилагич чиқишидаги тўғриланган кучланишнинг ўрта қийматини ҳисобланг ва ҳисоботга ёзиб олинг. Ҳисоблаш учун        UТЎҒР.ЎРТ.= UЧИҚ.мах/π  формуладан фойдаланинг.

4.3.5. Олинган осцилограммалардан фойдаланиб, тўғрилагич кириши ва чиқишидаги сигналнинг ўзгариш даврларини солиштиринг ва диоддаги максимал тескари кучланиш қийматини аниқланг. Хулосалар ва натижаларни ҳисоботга ёзиб олинг.

4.3.6. ВА ни ўчиринг, бунинг учун ВА нинг ташқи панелидаги “Ишни тугатиш” тугмасини босинг.

 

 

5. Назорат саволлари

 

1.      Қандай электрон асбоб яримўтказгичли диод деб аталади?

2.      Тўғри ва тескари силжитилган яримўтказгич диоддан оқиб ўтаётган ток қийматларини солиштиринг ва уларнинг фарқни тушунтиринг.

3.      Диоднинг тўйиниш токи деб нимага айтилади?

4.      Стабилитронлар қандай мақсадларда қўлланилади?

5.      Стабилитрон ВАХининг қайси шаҳобчаси ишчи ҳисобланади?

6.      Барқарорлаш коэффициенти қандай аниқланади?

7.      Стабилитронни ўзгарувчан токни тўғриловчи схемаларида қўллаш мумкинми?

8.      Стабилитронларни кетма-кет ёки параллел улаш мумкинми? Бунда қандай қўшимча сифатларга эришиш мумкин?

9.      Стабилитрон параметрларини термокомпенсациялашнинг қандай усуллари мавжуд?

10.  Ярим даврли ва тўлиқ даврли тўғрилагич схемалар чиқишидаги кучланишлар нимаси билан фарқланади?

11.  Ярим даврли ва тўлиқ даврли тўғрилагич схемалар диодларидаги максимал  тескари кучланиш қийматларини солиштиринг.

12.  Тўлиқ даврли тўғрилагич кириши ва чиқишидаги кучланишлар частоталари бир хилми?

13.  Қайси тўғрилагич чиқишида пульсация амплитудаси кичик?

14.  Яримўтказгич асбоблар ишлаганда параметрлари қанча аниқликда топилган? Бу ҳолларда олинган натижаларнинг сифати нималарга боғлиқ?

 

 

 

 

2 – лаборатория иши

ТИРИСТОР ВА БОШҚАРИЛУВЧИ ТЎҒРИЛАГИЧ ХАРАКТЕРИСТИКАЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

1. Ишнинг мақсади

        тиристор ВАХини тадқиқ этиш ва параметрларини аниқлаш;

        тиристор статик характеристикалар оиласини тадқиқ этиш;

        созланувчи ярим даврли тўғрилагич ишини тадқиқ этиш.

2. Иш бажариш юзасидан маълумотлар

Иш бажаришдан аввал қуйидагилар билан таниишиб чиқиш тавсия этилади:

        динистор тузилмаси, ишлаш принципи ва асосий характеристикалари,

        тиристор конструкцияси ва ВАХи хусусиятлари,

        динистор ва тиристорнинг уланиш схемалари,

        тиристор асосидаги бошқарилувчи тўғрилагич схемаларнинг тузилиш принциплари.

3. Лаборатория стенди тавсифи

Лаборатория стенди таркибига қуйидагилар киради:

        асосий лаборатория стенди;

        КУ112А тиристори ва у асосидаги бошқарилувчи тўғрилагични тадқиқ этиш учун Lab2А лаборатория модули.

4. Топшириқлар

МS Word таҳририда ҳисобот шаблонини тайёрланг.

NI ELVIS лаборатория станциясининг макет платасига Lab2А лаборатория модулини ўрнатинг. Модулнинг ташқи кўриниши 10 – расмда келтирилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

10 – расм. Тиристор ва бошқарилувчи тўғрилагич характеристикаларини

тадқиқ этишда қўлланиладиган  Lab2А модулининг ташқи кўриниши.

Тиристор ва бошқарилувчи тўғрилагич характеристикаларини тадқиқ этишда 11 – расмда келтирилган схемадан фойдаланилади.

 

11 – расм. Тиристор ва бошқарилувчи тўғрилагич характеристикаларини

тадқиқ этишда қўлланиладиган принципиал электр схема.

 

 

Lab-2.vi дастурини ишга туширинг.

         Ишнинг мақсади билан танишиб чиққач “Ишни бошлаш” тугмасини босинг. Экранда 1 – топшириқни бажаришда қўлланиладиган ВА тасвири пайдо бўлади  (12 – расм).

                            

12 – расм. 1- топшириқни бажаришдаги ВА  ташқи панели.

1 - топшириқ.  Тиристор ВАХини тадқиқ этиш

 

4.1.1. ВА ташқи панелидаги созлагич ёрдамида бошқарувчи электрод занжиридаги кучланиш манбаи қийматлари Ебошқ ни тахминан 0,5В оралиқда ўрнатинг. ВА панелида “Ўлчаш” тугмасини босинг. ВА нинг график индикаторида тиристор анод токи Iа нинг анод кучланиши Ua га боғлиқлик графиги пайдо бўлади. Қизил рангли чизиқ анод кучланишининг 0 В дан 10 В гача бўлган оралиқда монотон ўзгариб бориш режимига, кўк чизиқ эса – ўзгармас Ебошқ  қийматларида  анод кучланишининг 10 В дан 0 В гача бўлган оралиқда монотон камайиб боришига мос келади. Пунктир чизиқлар соҳаси мазкур ВА ёрдамида тиристорнинг қайта уланиш вақтларидаги ВАХ узилишларини ўлчаб бўлмаслигини англатади.

4.1.2. Бошқарувчи электроддаги кучланиш қийматини аста – секин камайтириб, ҳар гал ВАХни қуриш учун Ўлчаш” тугмасини босиб бориб, ЭЮК манбаининг минимал Ебошқmin қийматини ёзиб  олинг. Бунда тажриба шароитида тиристор уланади. ВА ташқи панелидаги рақамли индикатор кўрсатмаларига мос равишда, бошқариш токи  Iбошқ  ва тиристорнинг мазкур иш режимига мос келувчи бошқарув электродидаги кучланиш Uбошқ қийматини ўлчанг ва ҳисоботга ёзиб олинг.

График индикаторда олинган тасвирни ҳисобот варағига кўчиринг.

4.1.3. Тиристорнинг уланиш вақтидаги анод токи Iа  ва анод кучланиши Ua қийматларини аниқланг. Бунинг учун ВА ташқи панелидаги  Еа созлагични бошқариш ёрдамида ВАХ графигида курсорни  уланиш нуқтаси яқинидаги ўсиб борувчи ВАХ шаҳобчаси соҳасига ўрнатинг.  Амперметр Iа.улан ва вольтметр Uа.улан кўрсатмаларини ҳисоботга ёзиб олинг.

4.1.4. Тиристордаги қолдиқ кучланишни аниқланг. Бунинг учун ВА ташқи панелидаги  Еа созлагич ёрдамида курсорни Iа=10 мА га мос келадиган ВАХнинг тик соҳасига ўрнатинг. Қолдиқ кучланиш Uа.қол қийматига мос келувчи  вольтметр Uа кўрсатмаларини ҳисоботга ёзиб олинг.

4.1.5. Тиристорнинг узилиш вақтидаги анод токи Iа  ва анод кучланиши Ua қийматларини аниқланг. Бунинг учун ВА ташқи панелидаги  Еа созлагични бошқариш ёрдамида курсорни  ВАХнинг камайиб борувчи шаҳобчаси соҳасига ўрнатинг.  Амперметр Iа.узил ва вольтметр Uа.узил кўрсатмаларини ҳисоботга ёзиб олинг.

4.1.6. Бошқарувчи электроддаги кучланиш қийматини аста – секин орттириб бориб, ҳар гал ВАХни қуриш учун Ўлчаш” тугмасини босинг, ЭЮК манбаининг Ебошқ.mах қийматини ёзиб  олинг. Бунда тиристор ВАХида ётиқ соҳа бўлмасин. ВА ташқи панелидаги рақамли индикатор кўрсатмаларига мос равишда, бошқариш токи  Iбошқ  ва тиристорнинг мазкур иш режимига мос келувчи бошқарув электродидаги кучланиш Uбошқ қийматини ўлчанг ва ҳисоботга ёзиб олинг.

         4.1.7. ВА ташқи панелидаги “2-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 2 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (13 – расм).

13 – расм. 2 – топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

 

2 – топшириқ. Тиристор статик характеристикалар оиласини олиш

 

4.2.1. ВА ташқи панелидаги рақамли бошқарув элементлари ёрдамида    1 – топшириқни бажариш вақтида олинган ЭЮК манбаи чиқишидаги Ебошқ.min ва Ебошқ.mах  қийматларни ўрнатинг. ВА панелида “Ўлчаш” тугмасини босинг. ВА график индикаторида тиристорнинг статик характеристикалар оиласи тасвири, яъни ўрнатилган бошқарувчи электрод токи Iбошқ қийматларидаги  анод токининг анод кучланишига боғлиқлик графиги  пайдо бўлади. Бу вақтда ўрнатилган  Iбошқ қийматлари график майдонида жадвал кўринишида акс этади.

4.2.2. График индикаторда ҳосил бўлган тиристор статик характеристикалар оиласи тасвирини ҳисобот варағига кўчиринг.  MS Word воситалари ёрдамида ҳар бир эгри чизиққа мос келувчи бошқарувчи электрод токи Iбошқ қийматларини белгиланг.

4.2.3. Олинган ҳар бир характеристикада тиристорнинг уланиш вақти учун Iа.улан ва Uа.улан параметрларини аниқланг. Бунинг учун рақамли индикаторлар билан жиҳозланган  вертикал “Y” ва  горизонтал “X” созлагичлардан фойдаланинг. Олинган натижаларни ҳисоботга ёзиб олинг.

          4.2.4. ВА ташқи панелидаги “3-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 3 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (14 – расм).

14 – расм. 3 – топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

3 - топшириқ. Ярим даврли бошқарилувчи тўғрилагич ишини тадқиқ этиш

 

4.3.1. Мазкур топшириқни бажаришда синусоидал шаклдаги кириш сигналидан фойдаланинг. ВА бошқарув элементларидан фойдаланиб кириш сигналининг қуйидаги параметрларини ўрнатинг: частота тахминан 200 Гц, амплитуда тахминан 9,0 В. Бошқарув схемасининг созлагичи ёрдамида (бошқарув схемаси дастур ёрдамида LabVIEW муҳитида амалга оширилган) кириш сигналига нисбатан тиристор уланиш бурчаги  90 градусга мос келувчи импульс кечикишини ўрнатинг. Юқоридаги график индикаторда кириш сигналини (кўк рангда) ва бошқарув импульсларини (қизил рангда), пастки график индикаторда эса – юкламадаги чиқиш кучланиши UЮ (кўк рангда) ва бу кучланишнинг ўрта даражаси UЮ.ЎРТ. (қизил рангда) ни кузатиш мумкин.

Иккала график индикатор кўрсатмаларини ҳисоботга кўчиринг.

4.3.2.  Юкламадаги ўртача кучланиш қиймати максимал қийматдан минимал қийматигача ўзгариши мумкин бўлган тиристорнинг уланиш бурчагининг ўзгариш оралиғи (αmin, αmах) ни аниқланг. Бунинг учун бошқарув схемасининг созлагичи ёрдамида уланиш бурчагини 0 дан 1800 гача ўзгартиринг. Бу вақтда график индикатор ёрдамида кучланиш шаклини, рақамли индикатор ёрдамида эса ўрта кучланиш қиймати UЮ.ЎРТ. ни назорат қилиб туринг. Олинган ўрта кучланиш ва уланиш бурчагининг чегаравий қийматларини ҳисоботга ёзиб олинг.

4.3.3.  Бошқарув схемасининг созлагичи ёрдамида аввалги бандда олинган уланиш бурчаги қиймати  αmin ни  ўрнатинг. Бунда тиристор кириш кучланишининг мусбат ярим даврлари мобайнида тўлиқ очиқ бўлади. Чиқиш сигнали график индикаторининг “Y” визир чизиғи ёрдамида юкламадаги кучланишнинг оний қийматларини аниқланг. Бу қийматлар тиристорнинг уланиш Uю.улан ва узилиш Uю.узил   ҳамда юкламадаги максимал оний кучланиш қиймати Uю.max ига мос келади. Олинган натижаларни ҳисоботга ёзиб олинг.

4.3.4.  Uю.улан қийматини 4.1.3 б.да олинган  Uа.улан қиймати билан, Uю.узил   қийматини 4.1.5 б.да олинган  Uа.узил  қиймати билан солиштиринг.

4.3.5.  Кириш сигнали амплитудаси билан юкламадаги максимал оний кучланиш орасидаги айирма    ΔU=UКИР.m – Uю.max  ни ҳисобланг. Олинган натижани 4.1.4 б.да аниқланган Uа.қол  катталик билан таққосланг.

4.3.6.  ВА ни ўчиринг, бунинг учун ВА нинг ташқи панелидаги “Ишни тугатиш” тугмасини босинг.

 

 

5. Назорат саволлари

 

1. Қандай яримўтказгич асбоб тиристор деб аталади?

2. Динистор тузилмасини тасвирланг.

3. Динисторнинг транзисторли эквивалент схемасини чизинг.

4. Қандай шартларда динистор уланади?

5. Қандай усуллар билан динистор узилишини таъминлаш мумкин?

6. Тиристор конструкцияси динисторникидан нимаси билан фарқ қилади?

7. Тиристорларнинг қандай турларини биласиз?

8. Динисторга нисбатан тиристорнинг ВАХи қандай хусусиятларга эга?

9. Тиристор ва динисторни узиш усулларида фарқ борми?

10.  Бошқарилувчи тўғрилагичнинг ишлаш принципи қандай?

11.  Тиристорнинг параметрлари ишда қанчалик аниқ ўлчанган? Олинган натижаларнинг сифати нималарга боғлиқ бўлиши мумкин?

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3 – лаборатория иши

 

ТУННЕЛЬ ДИОДИ ХАРАКТЕРИСТИКАСИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

 

1. Ишнинг мақсади

        туннель диоди ВАХини ўлчаш;

        туннель диоди ВАХини полиномли моделини қуриш;

        туннель диоди электр параметрларини аниқлаш.

 

2. Иш бажариш юзасидан маълумотлар

Иш бажаришдан аввал қуйидагилар билан таниишиб чиқиш тавсия этилади:

        туннель диоди тузилмаси ва ишлаш принципининг хусусиятлари;

        туннель диоди ВАХи кўриниши;

        полиномли регрессия моделларини қуриш усуллари;

        регрессия моделлари сифатини текшириш усуллари.

 

3.  Лаборатория стенди тавсифи

Лаборатория стенди таркибига қуйидагилар киради:

        асосий лаборатория стенди;

        АИ101 турдаги туннель диоди  ВАХини тадқиқ этиш учун Lab3А лаборатория модули.

 

4. Топшириқлар

МS Word таҳририда ҳисобот шаблонини тайёрланг.

NI ELVIS лаборатория станциясининг макет платасига Lab3А лаборатория модулини ўрнатинг. Модулнинг ташқи кўриниши 15 – расмда келтирилган.

 

15 – расм. Туннель диод  ВАХини  тадқиқ этишда қўлланиладиган

Lab3А модулининг ташқи кўриниши.

Туннель диоди ВАХини тадқиқ этишда 16 – расмда келтирилган схемадан фойдаланилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

16 – расм. Туннель диод  ВАХини тадқиқ этишда

қўлланиладиган  принципиал электр схема.

 

 

Lab-3.vi дастурини ишга туширинг.

         Ишнинг мақсади билан танишиб чиққач “Ишни бошлаш” тугмасини босинг. Экранда 1 – топшириқни бажаришда қўлланиладиган ВА тасвири пайдо бўлади  (17 – расм).

17 – расм. 1- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

1 - топшириқ. Туннель диоди ВАХини кузатиш

 

ВА туннель диоддан оқиб ўтаётган ток ва ундаги боғлиқликлар тўпламини  олиш имконини беради. ВА олинган натижаларни фойдаланувчининг индивидуал файлига ёзиб олиш имконини беради. Ҳар бир талаба тажриба ўтказишда диоддаги кучланишнинг ўзгариш диапазонини ҳамда ВАХда ўлчаши керак бўлган нуқталар сонини танлаган ҳолда экспериментал нуқталарнинг индивидуал тўпламини олиши мумкин.

ВАни ўлчашларга тайёрланг, бунинг учун ВА ташқи панелининг мос дарчаларига кучланишнинг ўзгариш диапазонини ҳамда ВАХни ўлчаш учун  керак нуқталар сонини киритинг. Параметр танлаётганда кучланишнинг пастки чегаравий қиймати -0,1 Вдан, юқори чегаравий қиймати эса +1,4 Вдан ошмаслиги кераклигини эътибордан четда қолдирманг. Ўлчашлар ўтказиладиган нуқталарнинг тавсия этилган сони 80 тадан 120 тагача.

4.1.1. Ўлчашларни амалга ошириш учун ВА ташқи панелидаги “ВАХни қуриш” тугмасини босинг. ВА экранида экспериментал нуқталар тўплами ҳосил бўлади.

Олинган графикни ҳисобот варағига кўчиринг.

Экрандаги тасвирни эътибор билан кузатинг ва олинган натижалар кейинги ишловчилар учун яроқлигига ишонч ҳосил қилинг. Агар олинган натижалар талабларга мос келмаса, ўлчашлар учун кучланишларнинг бошқа ўзгариш диапазонини ёки ўлчаш нуқталари сонини танланг.

Агар олинган натижалар талабларга жавоб берса, маълумотларни сақлаб қўйинг. Бунинг учун ВА ташқи панели киритиш дарчасида сақланаётган файлнинг тўлиқ номини кўрсатинг ва “Сақлаш” тугмасини босинг.

        

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

18 – расм. 2 – топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

4.1.2. ВА ташқи панелидаги “2-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 2 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (18 – расм).

 

2 – топшириқ. Туннель диоди ВАХи математик моделини қуриш

 

Бу бўлимда чизиқли регрессия коэффициентларини стандарт айириш амалини бажариш йўли билан полиномли регрессия модели қурилади ва у статик баҳоланади.

ВА ташқи панели дарчасида моделни қуриш учун зарур бўлган полином даражасини кўрсатинг (полином иккита локал максимумга эга бўлиши учун, ҳисобларни учинчи даражадан бошлаш керак).

Шовқинлар хусусиятларини баҳолаш учун тажрибалар сонини танланг. Бу сон 10 дан юқори бўлиши керак. ВАХ тушиши соҳасида диоддаги кучланиш қийматини белгилаб олинг (тахминан 0,2В – 0,4 В).

Фишер тақсимотидаги F параметрни аниқлаш учун долзарб ва эркин даражалар сонини киритинг.

4.2.1. ВА ташқи панелидаги “Моделни қуриш” тугмасини босинг. ВА экранида узлуксиз қизил эгри чизиқ кўринишида график қурилади. График индикаторда олинган тасвирни маълумотлар буфери ҳамда  ҳисобот варағига кўчиринг. Олинган боғлиқликни тажрибада олинган маълумотлар билан мослигини солиштиринг. F нинг ҳисоблаш натижасида ҳамда тажриба ёрдамида олинган қийматлари автоматик равишда аниқланиб ВА экранига чиқарилади.

Олинган моделнинг  мослиги ҳақидаги башоратни текширинг. Бунинг учун ВА ташқи панелининг мос дарчаларида акс эттирилган ҳисоблаб топилган (f) ҳамда Фишер тақсимотининг жадвалдаги (F) параметр қийматларини  солиштиринг.

Агар мослик башорати тасдиқланмаса, полином даражасини бирга кўтаринг ва 4.2.1 б.даги амалларни қайта бажаринг. Бу жараёнларни  талабга мос натижалар олингунча такрорланг (одатда n =5 – 6 бўлганда модель мос ҳисобланади).

          4.2.2. ВА ташқи панелида “3-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 3 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (19 – расм).

 

 

3 – топшириқ. Натижаларни сақлаш

 

         ВА ташқи панелида тажриба маълумотларини қайта ишлаш натижалари ҳамда математик модель таҳлили натижалари кўрсатилган.

Мустақил равишда ёки ўқитувчи ёрдамида олинган натижаларни баҳоланг. Агар натижалар талабларга жавоб берса, уларни сақлаб қўйинг. Бунинг учун файлларга ўзига хос номлар беринг.

4.3.1. ВА ташқи панелидаги “Сақлаш” тугмасини босинг.

4.3.2. ВА ташқи панелидаги “4-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 4 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (20 – расм).

19 – расм. 3 – топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

20 – расм. 4 – топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

4 – топшириқ. Туннель диоди электр параметрларини аниқлаш

 

Туннель диодининг электр параметрлари ВАда математик модель  таҳлили натижасида автоматик равишда аниқланади.

Графикда тажрибада олинган ҳамда математик модель ёрдамида аниқланган боғлиқликлар ифодаланади. Пунктир визир чизиқлари ёрдамида ВАХнинг асосий нуқталари белгиланган. ВАХ тасвирини маълумотлар буфери ҳамда  ҳисобот варағига кўчиринг.

ВА экрани ўнг томонида туннель диодининг қуйидаги электр параметрлари акс этади:

        чўққидаги кучланиш қиймати UР;

        чўққидаги ток қиймати IР;

        тубдаги кучланиш қиймати UV;

        тубдаги ток қиймати  IV;

        чўққи/туб токлар нисбати  (IР / IV);

        иккинчи шаҳобчадаги ток қиймати чўққидаги ток қийматига тенг бўлгандаги кучланиш UfP;

        кучланишлар фарқи UfPUР.

Бу катталикларнинг қийматларини ҳисоботга ёзиб олинг.

          ВА ни ўчиринг, бунинг учун ВА нинг ташқи панелидаги “Ишни тугатиш” тугмасини босинг.

 

 

5.   Назорат саволлари

 

1.      Туннель эффекти нима ?

2.      Туннель диоди тузилмаси тўғриловчи диод  тузилмасидан фарқланувчи қандай  хусусиятга эга ?

3.      Туннель диоди ВАХи тўғриловчи диодникидан нимаси билан фарқ қилади?

4.      Туннель диод ВАХининг қандай соҳаси ишчи ҳисобланади ?

5.      Туннель диоднинг асосий электр параметрларини санаб беринг.

6.      Туннель диод асосида қандай электрон қурилмалар ясаш мумкин ?

7.      Регрессия парамертлари қандай қилиб  тўғри танланади ?

8.      Олинган ВАХни қандай баҳолаш мумкин ?

9.      Ишда туннель диод электр уланиш схемаси параметрлари қандай мулоҳазалар асосида танланишини тушунтиринг.

10.  Ишда туннель диод параметрлари қанчалик аниқ топилган ? Олинган натижаларнинг сифати нималарга боғлиқ бўлади ?

 

 

 

 

 

4 – лаборатория иши

 

БИПОЛЯР ТРАНЗИСТОР ХАРАКТЕРИСТИКАЛАРИНИ

ТАДҚИҚ ЭТИШ

1. Ишнинг мақсади

        транзисторни ўзгармас ток бўйича узатиш коэффициентини аниқлаш;

        умумий эмиттер схемада уланган транзистор кириш характеристикасини ўлчаш;

        умумий эмиттер схемада уланган транзистор чиқиш характеристикалар оиласини ўлчаш;

        умумий эмиттер схемада уланган транзисторли каскад ишчи нуқтаcини ўрнатиш.

2. Иш бажариш юзасидан маълумотлар

Иш бажаришдан аввал қуйидагилар билан таниишиб чиқиш тавсия этилади:

        биполяр транзистор тузилмаси ва ишлаш принципи;

        биполяр транзистор асосий характеристикалари;

        биполяр транзисторнинг  уланиш схемалари ва ишчи режимлари;

        транзисторнинг кичик сигнал режимида ишлаш хоссалари.

3. Лаборатория стенди тавсифи

Лаборатория стенди таркибига қуйидагилар киради:

        асосий лаборатория стенди;

        КТ3102Д биполяр транзистор характеристикаларини тадқиқ этиш учун Lab4А лаборатория модули.

4. Топшириқлар

МS Word таҳририда ҳисобот шаблонини тайёрланг.

NI ELVIS лаборатория станциясининг макет платасига Lab4А лаборатория модулини ўрнатинг. Модулнинг ташқи кўриниши 21 – расмда келтирилган.

Биполяр транзистор характеристикаларини тадқиқ этиш учун 22 – расмда келтирилган схемадан фойдаланилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

21 – расм. Биполяр транзистор характеристикаларини

тадқиқ этишда қўлланиладиган Lab4А модулининг ташқи кўриниши.

 

22 – расм. Биполяр транзистор характеристикаларини тадқиқ этишда қўлланиладиган принципиал электр схема.

 

 

Lab-4.vi дастурини ишга туширинг.

         Ишнинг мақсади билан танишиб чиққач “Ишни бошлаш” тугмасини босинг. Экранда 1 – топшириқни бажаришда қўлланиладиган ВА тасвири пайдо бўлади  (23 – расм).

 

 

 

 

1 - топшириқ.  Транзисторни ўзгармас ток бўйича узатиш коэффициен-тини аниқлаш

 

4.1.1. ВА ташқи панелидаги созлагичлар ёрдамида ЕБ ва ЕК кучланиш манбалари қийматларини 4.1 – жадвалдаги қийматларга тахминан мос қилиб ўрнатинг ва мос равишда коллектор токи IК, база токи IБ ва коллек­тор-эмиттер кучланиши UКЭ қийматларини ўлчанг. Олинган натижаларни 4.1 – жадвалга киритинг.

23 – расм. 1- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

4.1 – жадвал

 

ЕБ , В

ЕК , В

IК , mA

IБ, мкА

UКЭ , В

βDC

1,25

5

 

 

 

 

2,5

5

 

 

 

 

5

5

 

 

 

 

1,25

10

 

 

 

 

2,5

10

 

 

 

 

5

10

 

 

 

 

 

4.1.2. Транзистор статик кучайтириш коэффициенти βDC қийматини ҳисобланг ва 14.1 – жадвалга киритинг. Коллектор-эмиттер кучланиши U  транзистор кучайтириш коэффициентига таъсир кўрсатиши ҳақида хулоса чиқаринг.

4.1.3. ВА ташқи панелидаги “2-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 2 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (24 – расм).

24 – расм. 2- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

 

2 – топшириқ. Умумий эмиттер схемада уланган биполяр транзистор кириш характеристикасини ўлчаш

 

4.2.1. ВА ташқи панелидаги рақамли бошқарув элементидан фойдаланиб, коллектордаги кучланиш манбаи қиймати ЕК ни 5В қилиб ўрнатинг. ВА панелидаги “Ўлчаш” тугмасини босинг. ВА нинг график индикаторида транзистор кириш токи IБ нинг кириш кучланиши UБЭ га боғлиқлик графиги ҳосил бўлади.

График индикаторда ҳосил бўлган  тасвирни ҳисоботга  кўчиринг.

4.2.2.  ВА панелида жойлашган созлагич ёрдамида базадаги ЭЮК манба кучланиши EБ қийматини ўзгартириб, база токи қийматини аввалига 10 мкА, кейин эса тахминан 40 мкА га тенг қилиб ўрнатинг. Кириш характеристикасининг бу нуқталари учун база токи IБ  ҳамда база-эмиттер кучланиши  UБЭ қийматларини ҳисоботга ёзиб олинг.

4.2.3.  База токи қийматини 10 мкА дан 40 мкА гача ўзгариши оралиғи учун транзисторнинг дифференциал қаршилигини rКИР = Δ UБЭ / Δ IБ формула ёрдамида ҳисобланг. Олинган натижани ҳисоботга ёзиб олинг.

4.2.4.  ВА ташқи панелидаги “3-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 3 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (25 – расм).

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


25 – расм. 3- топшириқни бажаришдаги ВА  ташқи панели.

 

 

3 – топшириқ. Умумий эмиттер схемада уланган биполяр транзистор чиқиш  характеристикалар оиласини  ўлчаш

 

4.3.1.   ВА график индикаторида транзистор коллекторидаги кучланиш 0В дан 10В гача текис ўзгарганда ва база ЭЮК манбаи кучланишининг        ЕБ = 0,6 В; 0,74 В; 0,88 В; 1,02 В; 1,16 В белгиланган қийматларида               IК коллектор токининг UКЭ коллектор – эмиттер кучланишга боғлиқлик графиклари пайдо бўлади.

4.3.2.   График индикаторда ҳосил бўлган  тасвирни ҳисоботга кўчиринг. MS Word воситалари ёрдамида ҳар бир эгри чизиқ учун транзистор мос база токи қийматини белгилаб олинг.

4.3.3.   Коллектор кучланишининг белгиланган UКЭ=5 В қийматида база токларининг кириш характеристикалари ўлчанган қийматларига мос коллектор токи IК қийматларини ўрнатинг.

          Бунинг учун ВА панелидаги “Х”созлагич ёрдамида вертикал визир чизиқни чиқиш характеристикасининг горизонтал ўқидаги 5В қиймати рўпарасига ўрнатинг. Сўнгра “Y” созлагичидан ўзгартириладиган горизонтал визир чизиғи ёрдамида  чиқиш характеристикалари вертикал визир чизиқ билан кесишадиган нуқталарда коллектор токи қийматини аниқланг. Олинган натижаларни ҳисоботга ёзиб олинг.

4.3.4. База токининг 10 мкА дан 40 мкА гача ўзгарганда ток узатиш коэффициентини βАC  =Δ IК / Δ IБ формула ёрдамида аниқланг. Олинган натижани ҳисоботга ёзиб олинг.

4.3.5.  Коллектор қаршилигини RК = 300 Ом, коллектордаги ЭЮК манбаи қийматини ЕК = 5 В деб танлаб олинг ва MS Word воситалари ёрдамида чиқиш характеристикаларида абсцисса ўқида ЕК = 5 В ва ордината ўқида        IК =  ЕК / RК   нуқталарга мос келувчи  юклама чизиғини ўтказинг

4.3.6.  Чиқиш характеристикалари ва юклама чизиғидан фойдаланиб       UK К/2 ишчи нуқта учун  коллектор токи IК* ва  база токи   IБ* қийматларини аниқланг. Олинган натижаларни ҳисоботга ёзиб олинг.

4.3.7.  ВА ташқи панелидаги “4-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 4 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (26 – расм).

 

26 – расм. 4- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

 

 

4 – топшириқ. Умумий эмиттер схемада уланган транзисторли каскад ишчи нуқталарини ўрнатиш

 

4.4.1. ВА бошқарув органлари ёрдамида кириш гармоник кучланиши манбаи амплитудасини UКИР.m = 0В ва коллектордаги ЭЮК манбаи қийматини ЕК = 5 В деб ўрнатинг. “Ўлчаш” тугмасини босинг.

Транзистор чиқиш характеристикаларида юклама чизиғи тасвири пайдо бўлади. Олинган тасвирни 4.3.5 б.ни бажаришда олинган тасвир билан солиштиринг.

4.4.2. Базадаги ЭЮК силжиш манбаи ЕБ қийматини созлаб база токи IБ* қийматини 4.3.6 б.да олинган қийматга мос равишда ўрнатинг. Умумий эмиттер схемадаги транзисторли кучайтиргични статик режими параметрларини ўлчанг ва 4.2 жадвалга киритинг.

 4.2 – жадвал

 

IБ , мкА

UБЭ , В

IК, мА

UК, В

 

 

 

 

 

4.4.3.  Кириш сигнали амплитудаси UКИР.m  ни секин ўзгартириб, ВА график индикаторида максимал бузилмаган чиқиш сигналини ҳосил қилинг. Чиқиш сигнали тасвирини ҳисоботга кўчиринг. Осцилограммаларни солиштиринг ва кучайтиргич кириши ва чиқишидаги сигналларни фазалари нисбати ҳақида хулоса чиқаринг.

4.4.4.  ВА ёрдамида кириш UКИР ва чиқиш UЧИҚ  сигналлари амплитудалари қийматларини ўлчанг. Бунинг учун график индикаторларининг визир чизиқларидан фойдаланиб, кириш ва чиқиш сигналлари осцилограммаларида кўрсатилган кучланиш қийматлари учун максимал ва минимал оний қийматларни аниқланг. Кучланиш қийматларини ҳисоблашда ВА созлагичлари билан мослаштирилган рақамли индикатордан фойдаланинг. Сигнал амплитудаларини аниқлашда Um=(Umax-Umin)/2 формуладан фойдаланинг. Олинган натижаларни ҳисоботга ёзиб олинг.

4.4.5.  Кириш ва чиқиш сигналлари амплитудалари қийматларидан фойдаланиб, кучайтиргич кучайтириш коэффициентини аниқланг. Натижани ҳисоботга киритинг.

4.4.6.  Кучайтиргич кучайтириш коэффициентини ҳисоблаб топинг. Натижани ҳисоботга ёзиб олинг. Бу катталикнинг ўлчанган ва ҳисоблаб топилган натижаларини солиштиринг. Олинган натижани тушунтиринг.

4.4.7.  Ишчи нуқтанинг кучайтиргич ишига таъсирини тадқиқ этинг. Бунинг учун базадаги ЭЮК силжиш манбаи ЕБ қийматини созлаб 4.3.6  б.да олинган база токи IБ* қийматини тахминан 30% га аввал оширинг, сўнгра камайтиринг. Чиқиш сигнали бузилишини кузатинг. Иккала ҳолат учун ВА график индикатори кўрсатмаларини ҳисоботга кўчиринг. Чиқиш сигналидаги бузилишлар сабабларини тушунтиринг.

4.4.8.  ВА ни ўчиринг, бунинг учун ВА нинг ташқи панелидаги “Ишни тугатиш” тугмасини босинг.

 

 

 

 

 

 

 

 

5. Назорат саволлари

 

1.      Биполяр транзисторнинг мавжуд уланиш схемаларини тасвирланг.

2.      Биполяр транзистор коллекторидан оқиб ўтадиган ток кучини белгиловчи омилни кўрсатинг.

3.      βDC коэффициент коллектор токига боғлиқми ? Агар боғлиқ бўлса, қай даражада ? Жавобни асосланг.

4.      Чиқиш характерискаларидан коллектор токини база токи ва  коллектор-эмиттер кучланишига боғлиқлиги ҳақида нималар дейиш мумкин ?

5.      Биполяр транзисторнинг кириш дифференциал қаршилиги эмиттер токига боғлиқми?

6.      Биполяр транзистор ишчи нуқтасининг ҳолати нима билан белгиланади ?

7.      Қандай шартларда биполяр транзистор берк режимда бўлади ?

8.      Тўйиниш режимида коллектор ва эмиттер орасидаги кучланиш пасайиши қандай тушунтирилади ?

9.      Умумий эмиттер схемада уланган кучайтиргич каскади кириш ва чиқиш гармоник сигналлари орасидаги фазалар  фарқи қандай ?

10.  Умумий эмиттер схемада уланган кучайтиргич каскадининг кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти қандай аниқланади ?

11.  Лаборатория иши топшириқларини бажаришда ВА қандай ишлашини тушунтиринг.

12.  Биполяр транзистор параметрлари қанчалик аниқ ўлчанган? Олинган натижаларнинг сифати нималарга боғлиқ ?

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

71-

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5 – лаборатория иши

 

МАЙДОНИЙ ТРАНЗИСТОР ХАРАКТЕРИСТИКАЛАРИНИ

ТАДҚИҚ ЭТИШ

1. Ишнинг мақсади

        умумий исток схемада уланган майдоний транзистор узатиш характеристикасини ўлчаш;

        майдоний транзистор қаршилигини затвор-исток кучланишига боғлиқлигини ўлчаш;

        умумий исток схемада уланган майдоний транзистор чиқиш характеристикалар оиласини  ўлчаш;

        умумий исток схемада уланган транзисторли каскад ишини тадқиқ этиш.

2. Иш бажариш юзасидан маълумотлар

Иш бажаришдан аввал қуйидагилар билан таниишиб чиқиш тавсия этилади:

        майдоний транзистор тузилмаси ва ишлаш принципи;

        майдоний транзисторнинг асосий характеристикалари;

        майдоний транзисторнинг уланиш схемалари ва ишчи режимлари.

3. Лаборатория стенди тавсифи

Лаборатория стенди таркибига қуйидагилар киради:

        асосий лаборатория стенди;

        КП303В майдоний транзистор характеристикаларини тадқиқ этиш учун Lab5А лаборатория модули.

4. Топшириқлар

МS Word таҳририда ҳисобот шаблонини тайёрланг.

NI ELVIS лаборатория станциясининг макет платасига Lab5А лаборатория модулини ўрнатинг. Модулнинг ташқи кўриниши 27 – расмда келтирилган.

Майдоний транзистор характеристикаларини тадқиқ этиш учун 28 – расмда келтирилган схемадан фойдаланилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

27 – расм. Майдоний транзистор характеристикаларини

тадқиқ этиш учун қўлланиладиган Lab5А модулининг ташқи кўриниши.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

28 – расм. Майдоний транзистор характеристикаларини тадқиқ этишда қўлланиладиган принципиал электр схема.

 

Lab-5.vi дастурини ишга туширинг.Ишнинг мақсади билан танишиб чиққач “Ишни бошлаш” тугмасини босинг. Экранда 1 – топшириқни бажаришда қўлланиладиган ВА тасвири пайдо бўлади  (29 – расм).

 

1 - топшириқ.  Умумий исток схемада уланган майдоний транзистор узатиш характеристикасини ўлчаш

 

4.1.1. ВА ташқи панелидаги рақамли бошқарув элементидан фойдаланиб, стокдаги кучланиш манбаи қиймати ЕС ни 5В қилиб ўрнатинг. ВА панелидаги “Ўлчаш” тугмасини босинг. ВА нинг график индикаторида транзистор чиқиш токи IС  нинг кириш кучланиши UЗИ га боғлиқлик графиги ҳосил бўлади.

29 – расм. 1- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

 

График индикаторида ҳосил бўлган  тасвирни ҳисоботга кўчиринг.

4.1.2.     ВА панелидаги созлагич ёрдамида затвордаги ЭЮК манбаи кучланиши EЗ  қийматини ўзгартириб, сток токи IС қийматини тахминан 0,01 мА деб ўрнатинг. Затвор-истокдаги беркилиш кучланиши  қиймати UЗИ.берк ни ҳисоботга ёзиб олинг.

4.1.3.     ВА панелидаги созлагич ёрдамида затвордаги ЭЮК манбаи кучланиши EЗ  қийматини ўзгартириб, затвор-исток кучланишини   UЗИ = 0В қилиб ўрнатинг. Сток токининг бошланғич қиймати IС.бошл ни ҳисоботга ёзиб олинг.

4.1.4. Транзисторнинг конструктив ва технологик параметрларини ҳисобга олувчи коэффициент k қийматини k = IС.бошл./(UЗИ.брек.)2 формуладан фойдаланиб ҳисобланг.

4.1.5.     ВА панелидаги созлагич ёрдамида затвордаги ЭЮК манбаи EЗ  қийматини ўзгартириб, аввалига UЗИ.1 = -0,1 В, сўнгра UЗИ.2 = +0,1 В қийматни ўрнатинг. Узатиш характеристикасининг бу қийматлари учун сток токлари IС.1 ва  IС.2  қийматларини ҳисоботга ёзиб олинг.

4.1.6.     Майдоний транзистор узатиш характеристикасидаги UЗИ = 0В ҳолат учун характеристика тиклиги катталигини  S = (IС.2-IС.1) / (UЗИ.2 - UЗИ.1) формула ёрдамида ҳисоблаб топинг ва натижани ҳисоботга ёзиб олинг.

4.1.7.     ВА ташқи панелидаги “2-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 2 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (30 – расм).

30 – расм. 2 - топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

 

2 - топшириқ. Майдоний транзистор канали қаршилигини затвор-исток кучланишга боғлиқлигини ўлчаш

 

4.2.1. ВА ташқи панелидаги рақамли бошқарув элементидан фойдаланиб, стокдаги кучланиш манбаи қиймати EС ни 5 В қилиб ўрнатинг. ВА панелидаги “Ўлчаш” тугмасини босинг. ВАнинг график индикаторида канал қаршилиги RK ни затвор – исток кучланиш UЗИ га боғлиқлик графиги ҳосил бўлади.

График индикаторида ҳосил бўлган  тасвирни ҳисоботга кўчиринг.

4.2.2.  ВА панелидаги созлагич ёрдамида затвордаги ЭЮК манбаи EЗ  қийматини ўзгартириб, IС сток токи қийматини тахминан 0,01 мА қилиб ўрнатинг. Затвор-истокдаги беркилиш кучланиши  қиймати UЗИ.берк га мос келувчи қаршилик RK.макс қийматини ҳисоботга ёзиб олинг (транзисторнинг берк ҳолати).

4.2.3.  ВА панелида жойлашган созлагич ёрдамида затвордаги ЭЮК манба кучланиши EЗ  қийматини ўзгартириб, затвор-исток кучланишни         UЗИ = 0В қилиб ўрнатинг. Бу вақтдаги қаршилик RK.мин қийматини ҳисоботга ёзиб олинг (транзисторнинг очиқ ҳолати).

4.2.4.  ВА ташқи панелидаги “3-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 3 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (31 – расм).

 

31 – расм. 3- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

 

3 - топшириқ. Умумий исток схемада уланган майдоний транзистор чиқиш характеристикалар оиласини  ўлчаш

 

4.3.1.  ВА панелидаги “Ўлчаш” тугмасини босинг. Бунда ВА график индикаторида транзисторнинг стокидаги кучланиш  0 В дан 10 В гача текис ўзгартирилиб, затвор кучланишининг берилган UЗИ = -1,5 В; -1,0 В; -0,5 В;     0 В; 0,5 В қийматларида IС сток токининг UЗИ кучланишга боғлиқлик графиклари ҳосил бўлади. UЗИ кучланишининг мувозанат қийматлари график майдонида акс эттирилади.

4.3.2.  График индикаторда ҳосил бўлган  тасвирни ҳисоботга  кўчиринг. MS Word воситалари ёрдамида ҳар бир эгри чизиқ учун мос равишда транзистор затвор-исток кучланиши қийматларини белгилаб олинг.

4.3.3.  UСИ=5 В бўлган чиқиш характеристикасидан ўлчанган затвор кучланиши  қийматларига мос келадиган сток токи IС қийматини аниқланг.

          Бунинг учун ВА панелидаги “Х”созлагич ёрдамида вертикал визир чизиқни чиқиш характеристикасининг горизонтал ўқидаги 5В қиймати рўпарасига ўрнатинг. Сўнгра “Y” созлагичидан ўзгартириладиган горизонтал визир чизиғи ёрдамида  чиқиш характеристикалари вертикал визир чизиқ билан кесишадиган нуқталарда сток токи қийматини аниқланг. Олинган натижаларни ҳисоботга ёзиб олинг.

4.3.4. Затвор-исток кучланишининг -1,0В дан 0В гача ўзгариши оралиғида транзистор характеристика тиклигини S =Δ IC / ΔUЗИ  формула ёрдамида аниқланг. Олинган натижани ҳисоботга ёзиб олинг.

4.3.8.  Сток қаршилигини RС = 300 Ом, стокдаги ЭЮК манбаи қийматини ЕС = 5 В деб танлаб олинг ва MS Word воситалари ёрдамида чиқиш характеристикалари абсцисса ўқида ЕС = 5В ва ордината ўқида           IС =  ЕС / RС  нуқталарга мос келувчи  юклама чизиғини ўтказинг.

4.3.6. Транзисторнинг затвор-исток кучланиши -1,0В ва +0,5В га тенг бўлган чиқиш характеристикалари  билан юклама чизиғи кесишадиган   нуқталар (IC.макс, UСИ.макс ва  IC.мин, UСИ.мин.) координаталари билан аниқланувчи транзистор актив режими чегараларини баҳоланг. Олинган натижаларни ҳисоботга киритинг.

          4.3.7. Актив режимнинг ўрта нуқтаси учун сток ток қиймати                IC* =  IC.макс -  IC.мин  ни ҳисобланг ва узатиш характеристикасидан унга мос келувчи затвор-исток кучланиши UЗИ*  қийматини аниқланг.

4.3.9.  ВА ташқи панелидаги “4-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 4 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (32 – расм).

 

 

32 – расм. 4- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

 

 

4 - топшириқ. Умумий исток схемада уланган транзисторли каскад ишини тадқиқ этиш

 

4.4.1. ВА бошқарув органлари ёрдамида кириш гармоник кучланиш манбаи амплитудасини UКИР.m=0В ва стокдаги ЭЮК кучланиш манбаи қийматини ЕС = 5В қилиб ўрнатинг. “Ўлчаш” тугмасини босинг.

Транзистор чиқиш характеристикаларида юклама чизиғи тасвири пайдо бўлади. Олинган тасвирни 4.3.5 б.ни бажаришда олинган тасвир билан солиштиринг.

4.4.2. Затвордаги ЭЮК силжиш манбаи ЕЗ қийматини созлаб затвор-исток кучланиши UЗИ* қийматини 4.3.7 б.да олинган қийматга мос равишда ўрнатинг. Умумий исток схемадаги транзисторли кучайтиргични статик режими параметрларини ўлчанг ва 5.1 жадвалга киритинг.

5.1 – жадвал

 

UЗИ , В

IC , мА

UСИ, В

 

 

 

 

4.4.9.           Кириш сигнали амплитудаси UКИР.m  ни секин ўзгартириб, ВА график индикаторида максимал бузилмаган чиқиш сигналини ҳосил қилинг. Чиқиш сигнали тасвирини ҳисоботга кўчиринг. Осцилограммаларни солиштиринг, кучайтиргич кириши ва чиқишидаги сигналлар фазалари нисбати ҳақида хулоса чиқаринг.

4.4.10. ВА ёрдамида кириш UКИР ва чиқиш UЧИҚ  сигналлари амплитудалари қийматларини ўлчанг. Бунинг учун график индикаторларининг визир чизиқларидан фойдаланиб, кириш ва чиқиш сигналлари осцилограммаларида кўрсатилган кучланиш қийматлари учун максимал ва минимал оний қийматларни аниқланг. Кучланиш қийматларини ҳисоблашда ВА созлагичлари билан мослаштирилган рақамли индикатордан фойдаланинг. Сигнал амплитудаларини аниқлашда Um=(Umax-Umin)/2 формуладан фойдаланинг. Олинган натижаларни ҳисоботга ёзиб олинг.

4.4.5.  Кириш ва чиқиш сигналлари амплитудалари қийматларидан фойдаланиб, кучайтиргич кучайтириш коэффициентини                             КU= UЧИҚ.m.UКИР.m.  формула ёрдамида аниқланг. Натижани ҳисоботга киритинг.

4.4.6.  Кучайтиргич кучайтириш коэффициентини КU =S·RC формула ёрдамида ҳисоблаб топинг. Бу ерда  4.3.4 б.да ҳисоблаб топилган  S  қийматидан фойдаланилади. Натижани ҳисоботга ёзиб олинг. Бу катталикнинг ўлчанган ва ҳисоблаб топилган натижаларини солиштиринг. Олинган натижани тушунтиринг.

4.4.7.  Ишчи нуқтанинг кучайтиргич ишига таъсирини тадқиқ этинг. Бунинг учун затвордаги ЭЮК силжиш манбаи ЕЗ қийматини созлаб 4.3.7 б.да олинган UЗИ* қийматини тахминан 30% га аввал оширинг, сўнгра камайтиринг. Чиқиш сигнали бузилишини кузатинг. Иккала ҳолат учун ВА график индикатори кўрсатмаларини ҳисоботга кўчиринг. Чиқиш сигналидаги бузилишлар сабабларини тушунтиринг.

4.4.8.  ВА ни ўчиринг, бунинг учун ВА нинг ташқи панелидаги “Ишни тугатиш” тугмасини босинг.

 

 

5. Назорат саволлари

 

1. Қандай транзисторлар майдоний ёки униполяр деб аталади ? Бу номлар келиб чиқиш сабабларини тушунтиринг.

2. Затвори изоляцияланган транзистор қандай тузилишга эга ? Нима сабабдан уларни МДЯ – транзисторлар деб аташади ?

3. р-n – ўтиш билан бошқариладиган  майдоний транзисторлар қандай тузилишга эга ?

4. р-n – ўтиш билан бошқариладиган  ва затвори изоляцияланган майдоний транзисторларнинг ишлаш принципида қандай фарқ бор ?

5. Канали қурилган ва индукцияланган МДЯ – транзисторлар  нимаси билан фарқланади?

6. Сизга маълум бўлган майдоний транзситорларнинг ВАХлари бир-биридан нимаси билан фарқланади ?

7. Турли майдоний транзисторларнинг чиқиш характеристикаларида фарқ борми ?

8. Майдоний транзисторларнинг ВАХларида қандай соҳаларни ажратиб кўрсатиш мумкин ?

9.Чиқиш характеристикасидаги ишчи нуқта ҳолатига қараб майдоний транзисторлар қўлланилиш хусусиятлари қандай ?

10.  Майдоний транзисторнинг қандай уланиш схемалари маълум ? Уларнинг асосий характеристикаларини келтиринг.

11.  Майдоний транзисторлар биполяр транзисторларга нисбатан қандай афзалликларга эга ?

12.  Майдоний транзистор параметрлари қанчалик аниқ ўлчанган ? Олинган натижаларнинг сифати нималарга боғлиқ ?

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6 – лаборатория иши

 

ОПЕРАЦИОН КУЧАЙТИРГИЧ АСОСИДАГИ СХЕМАЛАРНИ

ТАДҚИҚ ЭТИШ

1. Ишнинг мақсади

        операцион кучайтиргич характеристикалари билан танишиш;

        операцион кучайтиргич асосидаги аналог сигналларни ўзгартириш схемаларининг тузилиш принциплари билан танишиш;

        операцион кучайтиргич асосидаги инверслайдиган ва инверсламайдиган кучайтиргичларни тадқиқ этиш;

        аналог сигналларни интегралловчи ва дифференциалловчи схемаларни тадқиқ этиш.

2. Иш бажариш юзасидан маълумотлар

Иш бажаришдан аввал қуйидагилар билан таниишиб чиқиш тавсия этилади:

        операцион кучайтиргич тузилмаси ва асосий характеристикалари;

        операцион кучайтиргич асосида кучайтиргичлар қуриш усуллари;

        операцион кучайтиргич асосида аналог сигналларни ўзгартирувчи қурилмаларини қуриш усуллари.

3. Лаборатория стенди тавсифи

Лаборатория стенди таркибига қуйидагилар киради:

        асосий лаборатория стенди;

        операцион кучайтиргич асосидаги схемаларни тадқиқ этиш учун Lab6А лаборатория модули.

4. Топшириқлар

МS Word таҳририда ҳисобот шаблонини тайёрланг.

NI ELVIS лаборатория станциясининг макет платасига Lab6А лаборатория модулини ўрнатинг. Модулнинг ташқи кўриниши 33 – расмда келтирилган.

Lab-6.vi дастурини ишга туширинг.

         Ишнинг мақсади билан танишиб чиққач “Ишни бошлаш” тугмасини босинг. Экранда 1 – топшириқни бажаришда қўлланиладиган ВА тасвири пайдо бўлади  (34 – расм).

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

33 – расм. Операцион кучайтиригич асосидаги схемаларни

тадқиқ этишда қўлланиладиган  Lab6А модулининг ташқи кўриниши.

 

34 – расм. 1- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

 

 

 

 

1 - топшириқ.  Инверслайдиган кучайтиргич узатиш характеристикасини ўлчаш

 

Инверслайдиган кучайтиргич характеристикаларини тадқиқ этиш учун 35– расмда келтирилган схемадан фойдаланилади.

 

35 – расм. Инверслайдиган кучайтиргич характеристикаларини

тадқиқ этишда қўлланиладиган принципиал электр схема.

 

 

Изоҳ: Операцион кучайтиргич асосидаги барча схемаларда кучланиш манбаи қийматини   ±15В дан ±9В гача пасайтириш мақсадида DAI L78L09 (чиқиш кучланиши +9В) ҳамда DA3 L79L09 (чиқиш кучланиши -9В) турдаги кучланиш стабилизаторлари қўлланилган бўлиб, улар операцион кучайтиргич чиқишидаги сигналнинг ўзгариш диапазонини DAQ-платадаги аналог-рақамли ўзгартиргич канали ўлчаш оралиғи (±10В) билан мувофиқлаштириш учун зарур.

4.1.1. ВА ташқи панелидаги бошқарув элементлари ёрдамида кириш сигнали ўзгариш диапазонини (тавсия этилаётган қийматлар  UКИР.min=-1,2 В,  UКИР.max=2 В) ҳамда чиқиш сигнали ўзгариш диапазонини (тавсия этилаётган қийматлар  UЧИҚ.min=-10 В,  UЧИҚ.max=10 В) ўрнатинг. ВА панелидаги “Ўлчаш” тугмасини босинг. ВА нинг график индикаторида инверслайдиган кучайтиргич узатиш характеристикаси тасвири ҳосил бўлади. Олинган графикни ҳисоботга кўчиринг.

4.1.2.   Узатиш характеристикасидан схема чиқишидаги сигнални чегараловчи мусбат Uчег+ ва манфий Uчег-  кучланиш қийматларини аниқланг. Бунинг учун ВА созлагичи ёрдамида ўзгартириладиган горизонтал визир чизиқдан фойдаланинг. Натижани ҳисоботга киритинг.

 

4.1.3.   Инверслайдиган кучайтиргич кучайтириш коэффициентини аниқланг. Бунинг учун визир чизиқлари ёрдамида узатиш характеристикасининг тик соҳасида ихтиёрий икки нуқта координаталарни белгилаб олинг ва  КU= (UЧИҚ.2 – UЧИҚ.1)/( UКИР.2 – UКИР.1) формула ёрдамида ҳисоблашни амалга оширинг. Натижани ҳисоботга киритинг.

4.1.4.   ВА ташқи панелидаги “2-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 2 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (36 – расм).

36 – расм. 2- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

 

2 - топшириқ.  Инверслайдиган кучайтиргич ишлаш принципини тадқиқ этиш

 

4.2.1.   ВА ташқи панелидаги бошқарув элементлари ёрдамида қуйидаги ўлчаш режимини ўрнатинг: сигнал шакли – синусоидал, сигнал частотаси - 200 Гц. Кириш сигнали амплитудаси катталиги шундай танланади-ки,  ВА график индикаторида кузатилаётган чиқиш сигнали бузилишлардан ҳоли ва кузатув учун қулай бўлсин. Ҳосил бўлган чиқиш сигнали тасвирини маълумотлар буферига, сўнгра эса ҳисобот варағига  кўчиринг.

4.2.2.    ВА график индикаторларидаги кириш ва чиқиш сигналлари тасвиридан, ВА горизонтал визир чизиқлари ёрдамида кириш сигнали амплитудаси UКИР.m  ҳамда чиқиш сигнали амплитудаси UЧИҚ.m  ни аниқланг. Олинган натижалар ёрдамида инверслайдиган кучайтиргичнинг кучайтириш коэффициентини К= RТА/R1 формула орқали ҳисобланг.

Изоҳ: Сигнал амплитудасини аниқлаш учун уни максимал Umax ва минимал Umin оний қийматларини аниқлаш ва  Um=(Umax - Umin)/2 формула ёрдамида ҳисоблашни амалга ошириш керак.

ВА график индикаторидаги тасвирлардан фойдаланиб, инверслайдиган кучайтиргич кириши ва чиқишидаги сигнал фазаларини таққосланг. Инверслайдиган кучайтиргич сигнал фазаларини ўзгартириши ҳақида хулоса чиқаринг ва уни ҳисоботга ёзиб олинг.

4.2.3. Инверслайдиган кучайтиргич кучайтириш коэффициентини ҳисобланг. Бунинг учун К=RТА/R1 формуладан фойдаланинг. Натижани ҳисоботга ёзиб олинг.

Узатиш характеристикасидан (4.1.3 б.), ўлчаш натижалари (4.2.2 б.) ҳамда ҳисоблаб топилган (4.2.3 б.) кучайтириш коэффициентлари қийматларини таққосланг. Ҳулоса чиқаринг ва уни ҳисоботга киритинг.

4.2.5.  ВА ташқи панелидаги “3-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 3 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (37 – расм).

 

37 – расм. 3- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

 

3-топшириқ.  Инверсламайдиган кучайтиргич узатиш характеристика-сини ўлчаш

 

Инверсламайдиган кучайтиргич характеристикаларини тадқиқ этиш учун 38 – расмда келтирилган схемадан фойдаланилади.

4.3.1.         ВА ташқи панелидаги бошқарув элементлари ёрдамида кириш сигнали ўзгариш диапазонини (тавсия этилаётган қийматлар   UКИР.min=-1,2 В,  UКИР.max=2 В) ҳамда чиқиш сигнали ўзгариш диапазонини (тавсия этилаётган қийматлар  UЧИҚ.min=-10 В,  UЧИҚ.max=10 В) ўрнатинг. ВА панелидаги “Ўлчаш” тугмасини босинг. ВА нинг график индикаторида инверсламайдиган кучайтиргич узатиш характеристикаси тасвири ҳосил бўлади.   

Олинган графикни ҳисоботга кўчиринг.

 

38 – расм. Инверсламайдиган кучайтиргич характеристикаларини

тадқиқ этишда қўлланиладиган принципиал электр схема.

 

 

4.3.2. Узатиш характеристикасидан схема чиқишидаги сигнални чегараловчи мусбат Uчег+ ва манфий Uчег-  кучланиш қийматларини аниқланг. Бунинг учун ВА созлагичи ёрдамида ўзгартириладиган горизонтал визир чизиқдан фойдаланинг. Натижани ҳисоботга киритинг.

Схеманинг кучайтириш коэффициентини 4.1.3 б.да келтирилган усул билан аниқланг. Натижани ҳисоботга ёзиб олинг.

         4.3.3.          ВА ташқи панелидаги “4-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 4 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (39 – расм).

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


39 – расм. 4- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

 

4 - топшириқ.  Инверсламайдиган кучайтиргич ишлаш принципини тадқиқ этиш

 

          4.4.1. ВА ташқи панелидаги бошқарув элементлари ёрдамида қуйидаги ўлчаш режимини ўрнатинг: сигнал шакли – синусоидал, сигнал частотаси - 200 Гц. Кириш сигнали амплитудаси катталиги шундай танланади-ки,  ВА график индикаторида кузатилаётган чиқиш сигнали бузилишлардан ҳоли ва кузатув учун қулай бўлсин. Ҳосил бўлган чиқиш сигнали тасвирини маълумотлар буферига, сўнгра эса ҳисобот варағига  кўчиринг.

ВА график индикаторидаги тасвирлардан фойдаланиб, инверсламайдиган кучайтиргич кириши ва чиқишидаги сигнал фазаларини таққосланг. Инверсламайдиган кучайтиргичда сигнал фазаси ўзгариши ҳақида хулоса чиқаринг ва уни ҳисоботга ёзиб олинг.

4.4.2.  Инверсламайдиган кучайтиргич кучайтириш коэффициентини ҳисобланг. Бунинг учун К=RТА/R1 формуладан фойдаланинг. Натижани ҳисоботга ёзиб олинг.

Осцилограммадан ВА визир чизиқлари ёрдамида  кириш сигнали амплитудаси UКИР.m  ҳамда чиқиш сигнали амплитудаси UЧИҚ.m  ни аниқланг. Инверсламайдиган кучайтиргич кучайтириш коэффициентини K=UЧИҚ.m/UКИР.m формула ёрдамида ҳисобланг. Натижани ҳисоботга ёзиб олинг.

Узатиш характеристикасидан (4.3.2 б.), ўлчаш натижалари асосидаги (4.4.3 б.) ҳамда ҳисоблаб топилган (4.4.2 б.) кучайтириш коэффициентлари қийматларини таққосланг. Ҳулоса чиқаринг ва уни ҳисоботга киритинг.

4.4.4.          ВА ташқи панелидаги “5-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 5 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (40 – расм).

40 – расм. 5- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

 

5 - топшириқ.  Кучланиш интегратори ишини тадқиқ этиш

 

         Кучланиш интегратори ишини тадқиқ этиш учун 41 – расмда келтирилган электр схемани йиғинг.

4.5.1.          ВА ташқи панелидаги бошқарув элементлари ёрдамида қуйидаги ўлчаш режимини ўрнатинг: сигнал шакли – тўғри бурчак, сигнал частотаси - 200 Гц. Интегратор киришидаги сигнал амплитудаси катталиги шундай танланади-ки,  ВА график индикаторида кузатилаётган чиқиш сигнали бузилишлардан ҳоли ва кузатув учун қулай бўлсин.

         ВА график индикаторида уч бурчак шаклига яқин кўринишдаги чиқиш сигнали (интеграллаш натижаси) ҳосил бўлади ва унинг тасвирини маълумотлар буферига, сўнгра эса ҳисобот варағига  кўчиринг.

4.5.2. ВА график индикаторида ҳосил бўлган чиқиш сигнали тасвиридан фойдаланиб, уни ўзгариш тезлигини аниқланг ва ҳисоботга киритинг. Бунинг учун визир чизиқлари ёрдамида сигналнинг максимал Umax ва минимал Umin оний қийматларини аниқланг ва 

 

 

 

 


катталикни ҳисобланг.

Схема элементлари параметрлари қийматларидан фойдаланиб, идеал интегратор формуласи

 

 

 

дан чиқиш сигналининг ўзгариш тезлигини аниқланг ва ҳисоботга ёзиб олинг.

 

41 – расм. Кучланиш интегратори ишини тадқиқ этишда

 қўлланиладиган принципиал электр схема.

 

                  

Ўлчаш ҳамда ҳисоблашлар натижаларида олинган интегратор чиқишидаги сигнал қийматини таққосланг. Интеграторнинг идеаллик даражаси ҳақида хулоса чиқаринг.

4.5.3.  Синусоидал, уч бурчак ва аррасимон шаклдаги кириш синаллари учун ҳам чиқиш сигнали осцилограммаларини  ҳосил қилинг ва ҳисоботга киритинг. Олинган натижаларни изоҳланг. Синусоидал шаклдаги кириш синали учун интегратор кириши ва чиқишидаги сигнал фазалари фарқини баҳоланг. Олинган натижани изоҳланг.

 

4.5.4.  ВА ташқи панелидаги “6-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 6 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (42 – расм).

 

42 – расм. 6 - топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

6 - топшириқ.  Кучланиш дифференциатори ишини тадқиқ этиш

 

Кучланиш дифференциатори ишини тадқиқ этиш учун 43 – расмда келтирилган электр схемани йиғинг.

43 – расм. Кучланиш дифференциатори ишини тадқиқ этишда қўлланиладиган  принципиал электр схема.

          4.6.1. ВА ташқи панелидаги бошқарув элементлари ёрдамида қуйидаги ўлчаш режимини ўрнатинг: сигнал шакли – уч бурчак, сигнал частотаси - 200 Гц. Дифференциатор киришидаги сигнал амплитудаси катталиги шундай танланади-ки,  ВА график индикаторида кузатилаётган чиқиш сигнали бузилишлардан ҳоли ва кузатув учун қулай бўлсин.

          ВА график индикаторида шакли тўғри бурчакка яқин кўринишдаги чиқиш сигнали (дифференциаллаш натижаси) ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган чиқиш сигнали тасвирини маълумотлар буферига, сўнгра эса ҳисобот варағига  кўчиринг.

4.6.2.  ВА график индикаторида ҳосил бўлган чиқиш сигнали тасвиридан фойдаланиб, ВА визир чиқизиқлари ёрдамида мувозанатлашган қиймати соҳасида чиқиш сигнали амплитудаси UЧИҚ.m ни аниқланг. Натижани ҳисоботга ёзиб олинг.

4.6.3.  ВА график индикаторидаги кириш сигнали тасвиридан фойдаланиб, унинг ўзгариш тезлигини аниқланг ва ҳисоботга киритинг. Бунинг учун

 

 

формуладан фойдаланинг.

4.6.4.  Берилган схема элементлари параметрлари ҳамда 4.6.3 б.да аниқланган кириш синалининг ўзгариш тезлиги қийматидан фойдаланиб, идеал дифференциатор формуласи

 

 

 


дан чиқиш кучланиши амплитуда қийматини аниқланг.

4.6.5.  Ўлчаш (4.6.2 б.) ҳамда ҳисоблашлар (4.6.4 б.) натижаларини таққосланг. Дифференциаторнинг идеаллик даражаси ҳақида хулоса чиқаринг.

4.6.6.  Синусоидал, тўғри бурчак ва аррасимон шаклдаги кириш синаллари учун ҳам чиқиш сигнали осцилограммаларини  ҳосил қилинг ва ҳисоботга киритинг. Олинган натижаларни изоҳланг.

4.6.7.  Синусоидал шаклдаги кириш синали учун дифференциатор кириши ва чиқишидаги сигнал фазалари фарқини баҳоланг. Олинган натижани изоҳланг.

4.6.8.  ВА ни ўчиринг, бунинг учун ВА нинг ташқи панелидаги “Ишни тугатиш” тугмасини босинг.

 

 

 

 

 

 

 

 

5. Назорат саволлари

 

1.      Операцион кучайтиргич нима ?

2.      Операцион кучайтиргичнинг асосий характеристикалари ва уларни ўлчаш усулларини санаб беринг.

3.      ОК асосидаги масштабли ўзгартиргичлар схемалари ва узатиш коэффициентини ҳисоблаш ифодаларини келтиринг.

4.      ОК асосидаги инверслайдиган кучайтиргич кириши ва чиқишидаги сигнал фазалари фарқи қандай ? Сабаби ?

5.      ОК асосидаги инверсламайдиган кучайтиргич кириши ва чиқишидаги сигнал фазалари фарқи қандай ? Сабаби ?

6.      ОК асосидаги кучайтиргич чиқиш кучланишининг доимий ташкил этувчиси нима билан аниқланади ?

7.      Кучланиш интегратори схемасини ҳамда унинг кириши ва чиқишидаги сигналларнинг вақт диаграммаларини келтиринг.

8.      Интрегратор чиқишидаги сигналнинг ўзгариш тезлиги қандай ҳисобланади ?

9.      Кучланиш интегратори схемасини ва чиқиш сигналларини ҳисоблаш ифодасини келтиринг.

10.  Дифференциатор чиқишидаги сигнал унинг киришидаги сигнал ўзгариш тезлигига қандай боғлиқ ?

11.  Қандай холда ОК асосидаги электр схемалар ишлаш принципини изоҳлашда идеал ОК ишини ифодаловчи муносабатлардан фойдаланиш мумкин ?

12.  ОК асосидаги электр схемалар параметрлари қанчалик аниқ ўлчанган ? Олинган натижаларнинг сифати нималарга боғлиқ ?

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7 – лаборатория иши

АНАЛОГ КУЧЛАНИШ КОМПАРАТОРИ ХАРАКТЕРИСТИКАЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

1. Ишнинг мақсади

        аналог кучланиш компараторлари характеристикалари билан танишиш;

        бир бўсағали компаратор ишини тадқиқ этиш;

        гистерезисли компаратор ишини тадқиқ этиш.

2. Иш бажариш юзасидан  маълумотлар    

Иш бажаришдан аввал қуйидагилар билан таниишиб чиқиш тавсия этилади:

•   аналог компараторларнинг вазифаси, ишлаш принципи ва синфланиши;

        операцион кучайтиргич (ОК) ни аналог сигналларни таққослаш схемаси сифатида ишлаш хоссалари;

        ОК асосидаги бир бўсағали компаратор тузилиш принципи ва характеристикалари;

        ОК асосидаги гистерезисли компаратор тузилиш принципи ва характеристикалари.

3. Лаборатория стенди тавсифи

Лаборатория стенди таркибига қуйидагилар киради:

        асосий лаборатория стенди;

        аналог кучланиш компараторлари характеристикаларини тадқиқ этиш учун Lab7А лаборатория модули.

4. Топшириқлар

МS Word таҳририда ҳисобот шаблонини тайёрланг.

NI ELVIS лаборатория станциясининг макет платасига Lab7А лаборатория модулини ўрнатинг. Модулнинг ташқи кўриниши 44 – расмда келтирилган.

Lab-7.vi дастурини ишга туширинг.

         Ишнинг мақсади билан танишиб чиққач “Ишни бошлаш” тугмасини босинг. Экранда 1 – топшириқни бажаришда қўлланиладиган ВА тасвири пайдо бўлади  (45 – расм).

 

 

44 – расм. Аналог кучланиш компараторлари характеристикаларини

тадқиқ этишда қўлланиладиган Lab7А модулининг ташқи кўриниши.

 

45 – расм. 1- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

 

1 - топшириқ.  Бир бўсағали компаратор узатиш характеристикаларини ўлчаш

 

Бир бўсағали компаратор узатиш характеристикаларини ўлчаш учун     46 – расмда келтирилган схемадан фойдаланилади.

 

 

46 – расм. Бир бўсағали компаратор узатиш  характеристикаларини

тадқиқ этишда қўлланиладиган  принципиал электр схема.

 

 

4.1.1. ВА ташқи панелидаги бошқарув элементлари ёрдамида кириш сигнали ўзгариш диапазонини (тавсия этилаётган қийматлар    UКИР.min=-10 В,  UКИР.max=10 В) ҳамда чиқиш сигнали ўзгариш чегарасини (тавсия этилаётган қийматлар  UЧИҚ.min=-10 В,  UЧИҚ.max=10 В) ўрнатинг.

4.1.2. Созлагич ёрдамида компаратор ишлай бошлайдиган бўсағавий кучланиш қиймати Uбўс = 0В ни ўрнатинг. ВА панелидаги “Ўлчаш” тугмасини босинг. ВА нинг график индикаторида компаратор узатиш характеристикаси тасвири ҳосил бўлади.  Олинган графикни ҳисоботга кўчиринг.

4.1.3. Узатиш характеристикасидан компаратор чиқишидаги мусбат UЧИҚ+ ва манфий UЧИҚ-  кучланиш қийматларини аниқланг. Бунинг учун ВА “Y” созлагичи ёрдамида ўзгартириладиган горизонтал визир чизиқдан фойдаланинг. Натижани ҳисоботга киритинг.

4.1.4. Компараторнинг қайта уланиш содир бўладиган кириш сигнали UКИР  катталигини аниқланг. Бунинг учун ВА “Х” созлагичи ёрдамида ўзгартириладиган вертикал визир чизиқдан фойдаланинг. Олинаётган натижаларнинг аниқлигини ошириш мақсадида узатиш характеристикасидаги  кириш сигналларининг ўзгариш диапазонини (UКИР.min, UКИР.mах) қулай қилиб ўрнатиш ва “Ўлчаш” тугмасини қайта босиш керак. Натижани ҳисоботга киритинг. Олинган қийматни ўрнатилган компаратор ишлай бошлайдиган бўсағавий кучланиш қиймати Uбўс  билан таққосланг.

4.1.5.  Компаратор ишлай бошлайдиган бўсағавий кучланиш қийматини -2,5В  ва  +1,7В қилиб ўрнатиб, 4.1.2 – 4.1.4 б.лардаги амалларни бажаринг.

4.1.6.  ВА ташқи панелидаги “2-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 2 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (47 – расм).

47 – расм. 2- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

 

2 - топшириқ.  Бир бўсағали компаратор ишини тадқиқ этиш

 

4.2.1.  ВА ташқи панелидаги бошқарув элементлари ёрдамида қуйидаги ўлчаш режимини ўрнатинг: сигнал шакли – синусоидал, сигнал частотаси - 200 Гц, кириш сигнали амплитудаси 7,0 В.

4.2.2.  Созлагич ёрдамида компаратор ишлай бошлайдиган бўсағавий кучланиш қиймати Uбўс = 0В ўрнатинг. ВА нинг график индикаторида компаратор кириши ва чиқишидаги сигналлар тасвири ҳосил бўлади.  Олинган графикни ҳисоботга кўчиринг.

4.2.3.  Ҳосил бўлган тасвирларни маълумотлар буферига, сўнгра эса ҳисобот варағига  кўчиринг.

         ВА график индикаторидаги тасвирлардан фойдаланиб, ВА визир чизиқлари ёрдамида кириш кучланишининг бўсағавий қиймати  UКИР.бўс ни аниқланг. Натижани ҳисоботга ёзиб олинг.

         4.2.4.          Компаратор ишлай бошлайдиган бўсағавий кучланиш қийматини -5В  ва  +5В қилиб ўрнатиб, 4.2.2 – 4.2.3 б.лардаги амалларни бажаринг.

4.2.5. Бошқа шаклдаги кириш сигналлари (уч бурчак, тўғри бурчак, аррасимон) учун ҳам бир бўсағали компаратор ишини тадқиқ этинг.

4.2.6. ВА ташқи панелидаги “3-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 3 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (48 – расм).

 

48 – расм. 3- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

 

3 - топшириқ.  Гистерезисли  компаратор узатиш характеристикаларини ўлчаш

 

Гистерезисли компаратор узатиш характеристикаларини ўлчаш учун     49 – расмда келтирилган схемадан фойдаланилади.

4.3.1. ВА ташқи панелида жойлашган бошқарув элементлари ёрдамида кириш сигнали ўзгариш диапазонини (тавсия этилаётган қийматлар       UКИР.min=-10 В,  UКИР.max=10 В) ҳамда чиқиш сигнали ўзгариш чегарасини (тавсия этилаётган қийматлар  UЧИҚ.min=-10 В,  UЧИҚ.max=10 В) ўрнатинг.

4.3.2. Созлагич ёрдамида  узатиш характеристикасининг силжитувчи кучланиш манбаи қиймати Uсил = 0В ни ўрнатинг. ВА панелидаги “Ўлчаш” тугмасини босинг. ВА нинг график индикаторида компаратор узатиш характеристикаси тасвири ҳосил бўлади.  Бир бўсағали компаратордан фарқли равишда гистерезисли компаратор узатиш характеристикасида иккита қайта уланиш даражаси мавжуд: кириш сигнали монотон ошириб боришда ишлаб кетиш кучланиши (Uишл) ва  кириш сигнали монотон камайтириб борилганда қўйиб юбориш кучланиши (Uқўй). Узатиш характеристикаси тасвирини ҳисоботга кўчиринг.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


49 – расм. Гистерезисли компаратор узатиш  характеристикаларини

тадқиқ этишда қўланиладиган  принципиал электр схема.

 

 

4.3.3. Узатиш характеристикасидан компаратор чиқишидаги мусбат UЧИҚ+ ва манфий UЧИҚ-  кучланиш қийматларини аниқланг, ҳамда компараторнинг қайта уланиш кучланишлари Uишл ва  Uқўй аниқланг. Натижаларни ҳисоботга киритинг.

Компараторнинг қайта уланиш ва қўйиб юбориш кучланишларини қуйидаги формулалардан ҳисоблаб топинг:

 

 

 

 

 

 

Ҳисоблаб топилган қийматларни тажрибада олинган натижалар билан таққосланг.

4.3.4. Силжиш кучланиши қийматларини -10В, -5В, 5В ва +10В қилиб ўрнатиб, 4.3.2-4.3.3 б.даги амалларни бажаринг. Бу вақтда компаратор ишга тушиб кетиш кучланиши қиймати ҳамда гистерезис катталиги қанчага ўзгаришини аниқланг.

4.2.6.  ВА ташқи панелидаги “4-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 4 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (50 – расм).

50 – расм. 4- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

 

4 - топшириқ.  Гистерезисли компаратор ишини тадқиқ этиш

 

          4.4.1. ВА ташқи панелидаги бошқарув элементлари ёрдамида қуйидаги ўлчаш режимини ўрнатинг: сигнал шакли – синусоидал, сигнал частотаси - 200 Гц, кириш сигнали амплитудаси 7,0 В.

          4.4.2. Созлагич ёрдамида компаратор узатиш характеристикасини силжитувчи кучланиш манбаи  қиймати Uсил = 0 В ни ўрнатинг. ВА нинг график индикаторида компаратор кириши ва чиқишидаги сигналлар тасвири ҳосил бўлади.  Олинган графикларни ҳисоботга кўчиринг.

4.4.3.  ВА график индикаторидаги кириш сигнали графигидан фойдаланиб, ВА горизонтал визир чизиқлари ёрдамида компараторнинг ишга тушиш  Uишл ва қўйиб юбориш Uқўй кучланишларини аниқланг. Натижаларни ҳисоботга ёзиб олинг.

4.4.4.  Узатиш характеристикасида силжиш кучланиши қийматларининг -5,0 В ва  +5,0 В қилиб ўрнатиб, 4.4.2-4.4.3 б.лардаги амалларни бажаринг.

4.4.5.  Бошқа шаклдаги кириш сигналлари (уч бурчак, тўғри бурчак, аррасимон) учун ҳам гистерезисли компаратор ишини тадқиқ этинг.

4.4.6.  ВА ни ўчиринг, бунинг учун ВА нинг ташқи панелидаги “Ишни тугатиш” тугмасини босинг.

 

 

5. Назорат саволлари

 

1.      Компаратор схемаси кучайтиргич схемасидан нимаси билан фарқ қилади?

2.      Компаратор чиқишида қандай кучланишлар шаклланиши мумкин ?

3.      ОКнинг компаратор режими деганда нимани тушунасиз ?

4.      Солиштириш схемасининг хатолиги нимада ва бир бўсағали компараторда қандай қилиб уни камайтириш мумкин ?

5.      Гистерезисли компаратор қандай узатиш характеристикасига эга ?

6.      Бир бўсағали компараторнинг ишлаб кетиш бўсағасини қандай қилиб ўзгартириш мумкин ?

7.      Гистерезисли компараторларда узатиш характеристикани силжитувчи кучланиш қандай берилади ?

8.      Гистерезисли компаратор бир бўсағали компараторга нисбатан қандай афзалликларга эга ?

9.      Ишда аналог компараторлар параметрлари қанчалик аниқ топилган ? Олинган натижаларнинг сифати нималарга боғлиқ бўлади ?

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

8 – лаборатория иши

 

РАҚАМЛИ СХЕМАЛАРНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

1. Ишнинг мақсади

   рақамли мантиқий элементлар ишини тадқиқ этиш;

   дешифратор ишини тадқиқ этиш;

   мультиплексор ишини тадқиқ этиш;

   триггерлар ишини тадқиқ этиш;

   счетчиклар ишини тадқиқ этиш.

2. Иш бажариш юзасидан  маълумотлар    

Иш бажаришдан аввал қуйидагилар билан таниишиб чиқиш тавсия этилади:

мантиқий элементларнинг синфланиши, вазифаси ва хоссалари;

дешифраторлар ва мультиплексорларнинг қурилиш принципи ва иш режимлари;

триггерларнинг синфланиши, ишлаш принципи ва уланиш схемалари;

импульс счетчиклари турлари, уларнинг ишлаш принципи ва қўлланиш хоссалари.

3. Лаборатория стенди тавсифи

Лаборатория стенди таркибига қуйидагилар киради:

        асосий лаборатория стенди;

        триггерлар ва счетчиклар ишини тадқиқ этиш учун Lab8А ва  Lab9A лаборатория модуллари.

4. Топшириқлар

МS Word таҳририда ҳисобот шаблонини тайёрланг.

Lab-8.vi дастурини ишга туширинг.

         Ишнинг мақсади билан танишиб чиққач “Ишни бошлаш” тугмасини босинг. Экранда 1 – топшириқни бажаришда қўлланиладиган ВА тасвири пайдо бўлади  (51 – расм).

NI ELVIS лаборатория станцияси манбасини уланг. Инициализациялаш амалларини кетма-кет бажаринг. Инициализациялаш тугагач экранда                  1-топшириқни бажариш учун мўлжалланган ВА ташқи панели ҳосил бўлади (52 – расм).

 

 

 

 

 51 – расм. NI ELVIS лаборатория станциясининг рақамли каналини инициализациялаш учун ВА ташқи панели.

 

 

 

52 – расм. 1- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

1 - топшириқ.  Рақамли мантиқий элементлар ишини тадқиқ этиш

 

4.1.1.  “Рўйхат” номли ВА бошқарув элементлари ёрдамида талаб этилаётган рақамли мантиқ элемент турини активлаштиринг (52 – расм).

4.1.2.  Танланган рақамли мантиқ элемент киришларига 8.1 – жадвалда келтирилган мантиқий сатҳларга мос электр сигналлар беринг. Мантиқий сатҳлар мос киришлар олдида тасвирланган квадрат шакл устига “сичқонча” ёрдамида бир маротаба босиш орқали амалга оиширилади. Бу вақтда тугмада киришлар ҳолати (“0” ёки “1”) акс этади.

 8.1 – жадвал

 

 

 

Кириш

Х1

Кириш

Х2

Мантиқий функциялар учун  Y чиқиш

ЭМАС

ХАМ

ҲАМ-ЭМАС

ЁКИ

ЁКИ-ЭМАС

Истисноли ЁКИ

0

0

 

 

 

 

 

 

0

1

 

 

 

 

 

 

1

0

 

 

 

 

 

 

1

1

 

 

 

 

 

 

 

         8.1-жадвалга мантиқий элемент чиқишлари ҳолатини киритинг. Бу холатлар ВА ташқи панелидаги доира шаклдаги индикатор ёрдамида акс этади.

4.1.3. Тадқиқотларни 8.1 – жадвалда келтирилган барча мантиқий элементлар  учун такрорланг. Олинган ҳақиқийлик жадвалини ҳисоботга киритинг.

53 – расм. 2- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

4.1.4. ВА ташқи панелидаги “2-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 2 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (53 – расм).

 

 

2 - топшириқ.  2x4 дешифратор ишини тадқиқ этиш

 

4.2.1. ВА ташқи панелидаги бошқарув органлари ёрдамида дешифраторнинг рухсат этувчи “Е” киришига мантиқий “0” ҳолатни ўрнатинг.

4.2.2. Дешифраторнинг “Х0” ва “X1” киришларига 8.2 – жадвалга мос равишда мантиқий сигналлар беринг ва “Y0” ва “Y3” чиқишлар ҳолатини назорат қилинг. Олинган натижаларни 8.2 – жадвалнинг мос ячейкаларига киритинг.

 8.2 – жадвал

 

Кириш Е

КиришX1

Кириш Х0

Чиқиш Y0

Чиқиш Y1

Чиқиш Y2

Чиқиш Y3

0

0

0

 

 

 

 

 

 

0

1

 

 

 

 

 

 

1

0

 

 

 

 

 

 

1

1

 

 

 

 

1

0

0

 

 

 

 

 

 

0

1

 

 

 

 

 

 

1

0

 

 

 

 

 

 

1

1

 

 

 

 

 

4.2.3.  Тадқиқотларни дешифраторнинг рухсат этувчи “Е” киришига мантиқий “1” берилган ҳолат учун такрорланг. Тадқиқот натижаларини ҳисоботга киритинг. “Е” киришнинг қандай ҳолати актив бўлишини аниқланг.

4.2.4.  ВА ташқи панелидаги “3-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 3 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (54 – расм).

 

 

3 - топшириқ.  4x1  мультиплексор ишини тадқиқ этиш

 

4.3.1.  ВА ташқи панелидаги бошқарув органлари ёрдамида мультиплексорнинг рухсат этувчи “Е” киришига мантиқий “0” ҳолатни ўрнатинг.

4.3.2.  Мультилексорнинг “А0” ва “А1”  адрес киришларида 8.3 – жадвалга мос мантиқий ҳолатлар комбинациясини  ўрнатинг.

 

54 – расм. 3- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

8.3 – жадвал

Кириш

 Е

Кириш A1

Кириш А0

Чиқиш

У=Xi

0

0

0

 

 

 

0

1

 

 

 

1

0

 

 

 

1

1

 

1

0

0

 

 

 

0

1

 

 

 

1

0

 

 

 

1

1

 

 

4.3.3.  Ўрнатилган манзил қийматларида тўртта (Х0 - Х3) ахборот киришлардан қайси бири чиқиш Y га уланганлигини аниқланг. Бунинг учун ВА ташқи панелидаги “Х0” – “Х3” тугмалар ёрдамида мультиплексор кириши ҳолатини кетма-кет ўзгартириб, “Y” чиқишдаги индикатор ҳолатини ўзгартираётган кириш рақамини аниқланг. Бу киришнинг белгиланишини  8.3 – жадвалга киритинг. Агар уланган киришни аниқлаб бўлмаса, жадвалга “Х” символини ёзиб қўйинг.

4.3.4.  Тадқиқотларни мультиплексорнинг рухсат этувчи “Е” киришига мантиқий “1” берилган ҳолат учун такрорланг. Тадқиқот натижаларини ҳисоботга киритинг. “Е” киришнинг қандай ҳолати актив бўлишини аниқланг.

4.3.5.  ВА ташқи панелидаги “4-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 4 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (55 – расм).

55 – расм. 4- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

 

Триггерлар ишини тадқиқ этиш учун NI ELVIS лаборатория станциясига Lab8A лаборатория модулини ўрнатинг. Модульнинг ташқи кўриниши 56– расмда келтирилган.

 

 

 

56 – расм. Триггерлар ишини тадқиқ этишда қўлланиладиган

 Lab8A модулининг ташқи кўриниши.

 

 

4 – топшириқ. Асинхрон RS-триггер ишини тадқиқ этиш

 

RS-триггер ишини тадқиқ этишда 57 – расмда келтирилган принципиал электр схемадан фойдаланилади.

 

57 – расм. RS-триггер ишини тадқиқ этишда қўлланиладиган

 принципиал электр схема.

 

 

4.4.1. ВА ташқи панелидаги бошқарув органлари ёрдамида, триггернинг  R ва S киришларига 8.4 – жадвалда кўрсатилган мантиқий ҳолатларни галма-гал ўрнатинг.

 

Qn – триггернинг бошқарув сигналлари берилгунча бўлган ҳолати;

Qn+1 – триггернинг бошқарув сигналлари берилгандан кейинги ҳолати;

Х – киришнинг ихтиёрий ҳолати.

4.4.2.   Кириш сигналларидан келиб чиққан ҳолда,  Q” индикатори ёрдамида триггер чиқишидаги ҳолатни  аниқланг ва ҳолатлар жадвалига киритинг (8.4 – жадвал).

 8.4 – жадвал

 

 

 

Кириш

R

Кириш S

Чиқиш

 Qn+1

0

0

 

0

1

 

1

0

 

1

1

 

 

 

4.4.3.   RS-триггер киришидаги ҳолатларни ўзгартириб бориб ўтишлар жадвалини тўлдиринг (8.5 – жадвал). Триггер ҳолати қандай ўтишларда ўзгариши ҳамда ўзгармаслигини белгиланг.

 8.5 – жадвал

Чиқиш

Qn

Кириш

R

Кириш S

Чиқиш

 Qn+1

0

X

0

 

0

0

1

 

1

1

0

 

1

0

X

 

 

 

4.4.4.   ВА ташқи панелидаги “5-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 5 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (58 – расм).

 

58 – расм. 5- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

 

5 – топшириқ. Икки поғонали JK-триггер ишини тадқиқ этиш

 

JK-триггер ишини тадқиқ этишда 59 – расмда келтирилган принципиал электр схемадан фойдаланилади.

4.5.1.  ВА ташқи панелидаги бошқарув органлари ёрдамида                       JK-триггернинг “С” саноқ  киришига импульслар бериш учун такт генераторини ёқинг. ВА график индикаторида триггер кириш ва чиқишларидаги сигналларнинг вақт диаграммалари пайдо бўлади.

59 – расм. JK -триггер ишини тадқиқ этишда қўлланиладиган

 принципиал электр схема.

 

 

4.5.2.  J ва K- киришлардаги мантиқий ҳолатларни ўзгартириб, вақт диаграммалари ҳамда “Q” чиқишдаги индикатор ҳолатини кузатиб бориб, ҳолатлар (8.6 – жадвал) ва JK-триггер ўтишлар (8.7 – жадвал) жадвалларини тўлдиринг.

 8.7 – жавдал

Кириш

J

Кириш

К

Кириш

С

Чиқиш Qn+1

0

0

 

 

0

1

 

 

1

0

 

 

1

1

 

 

 

 8.8 – жавдал

Чиқиш

Q1

Кириш

J

Кириш

К

Чиқиш Qn+1

0

X

0

 

0

0

1

 

1

1

0

 

1

0

X

 

 

 

4.5.3.  Вақт диаграммаларидан, такт импульсининг қайси ўтишларида JK-триггер қайта уланишини аниқланг. Вақт диаграммалари таҳлилини осонлаштириш учун триггер ишини тўхтатиб туринг, бунинг учун такт генераторини ўчиринг.

ВА график индикаторида олинган JK – триггер қайта уланиш фазаларини акс этувчи тасвирни ҳисобот варағига кўчиринг.

          4.5.4. ВА ташқи панелидаги “6-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 6 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (60 – расм).

 

60 – расм. 6- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

 

6 – топшириқ. Икки поғонали D-триггер ишини тадқиқ этиш

 

D-триггер ишини тадқиқ этишда 61 – расмда келтирилган принципиал электр схемадан фойдаланилади.

 

61 – расм. D-триггер ишини тадқиқ этишда қўлланиладиган

 принципиал электр схема.

4.6.1.  ВА ташқи панелидаги бошқарув органлари ёрдамида                        JK-триггернинг “D” саноқ  киришига импульслар бериш учун такт генераторини ёқинг. ВА график индикаторида триггер кириши ва чиқишидаги сигналларнинг вақт диаграммалари пайдо бўлади.

4.6.2.  D-киришдаги мантиқий ҳолатларни ўзгартириб, вақт диаграммалари ҳамда “Q” чиқишдаги индикатор ҳолатини кузатиб бориб, ҳолатлар (8.8 – жадвал) ва D-триггер ўтишлар (8.9 – жадвал) жадвалларини тўлдиринг.

8.8 – жавдал

 

Кириш

D

Кириш

С

Чиқиш

Qn+1

 

 

0

 

 

 

1

 

 

 

 8.9 – жавдал

Чиқиш

Qt

Кириш D

Чиқиш

Qn+1

 

0

0

 

0

1

 

1

0

 

1

1

 

 

         

62 – расм. 7- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

4.6.3.  Вақт диаграммаларидан, такт импульсининг қайси ўтишларида    D - триггер қайта уланишини аниқланг.

4.6.4.  ВА график индикаторида олинган D – триггер қайта уланиш фазаларини акс этувчи тасвирни ҳисобот варағига кўчиринг.

          4.6.5. ВА ташқи панелидаги “7-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 7 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (62 – расм).

 

 

7 – топшириқ. Т- саноқ триггери ишини тадқиқ этиш

 

Т-триггер ишини тадқиқ этишда 63 – расмда келтирилган принципиал электр схемадан фойдаланилади.

 

 

63 – расм. Т-триггер ишини тадқиқ этишда қўлланиладиган

принципиал электр схема.

 

 

4.7.1.  ВА ташқи панелидаги бошқарув органлари ёрдамида                         Т-триггернинг “С” саноқ  киришига импульслар бериш учун такт генераторини ёқинг. ВА график индикаторида триггер кириши ва чиқишидаги сигналларнинг вақт диаграммалари пайдо бўлади.

4.7.2.  ВА ташқи панелидаги бошқарув органлари ёрдамида, T” киришнинг қайси мантиқий ҳолатида  триггер саноқ режимида ишлашини аниқланг. Бу режимда С киришга такт импульси берилганда чиқишдаги ҳолат ўзгаради.

4.7.3. ВА график индикаторида олинган Т-триггернинг саноқ режимидаги вақт диаграммаларини ҳисобот варағига кўчиринг.

          4.7.4. ВА ташқи панелидаги “8-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 8 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (64 – расм).

 

64 – расм. 8- топшириқни бажаришдаги ВА ташқи панели.

 

 

Счетчиклар ишини тадқиқ этиш учун NI ELVIS лаборатория станциясига Lab9A лаборатория модулини ўрнатинг. Модульнинг ташқи кўриниши 65– расмда келтирилган.

 

 

65 – расм. Счетчиклар ишини тадқиқ этишда қўлланиладиган

 Lab9A модулининг ташқи кўриниши.

8 – топшириқ. Асинхрон иккилик счетчиги ишини тадқиқ этиш

 

Асинхрон иккилик счетчиги ишини тадқиқ этишда 66 – расмда келтирилган принципиал электр схемадан фойдаланилади.

 

 

66 – расм. Асинхрон иккилик счетчиги ишини тадқиқ этишда қўлланиладиган принципиал электр схема.

 

 

4.8.1.  ВА ташқи панелидаги бошқарув органлари ёрдамида счетчикнинг “С” саноқ  киришига импульслар бериш учун такт генераторини ёқинг. ВА график индикаторида унинг кириши ва чиқишидаги сигналларнинг вақт диаграммалари пайдо бўлади.

4.8.2.  Вақт диаграммалари ва чиқиш индикаторини кузатиб бориб,     “R” киришининг қайси мантиқий ҳолатида  счетчик ноль холатга асинхрон ўтказилишини аниқланг. ВА график индикаторида кузатилаётган, иккилик счетчиги ишининг тўлиқ циклини акс эттираётган вақт диаграммаларини ҳисобот варағига кўчиринг.

          4.8.3.          ВА ташқи панелидаги “9-топшириққа ўтиш” тугмасини босинг. Экранда 9 – топшириқни бажаришга мўлжалланган ВА ташқи панели пайдо бўлади (67 – расм).

 

67 – расм. 9- топшириқни бажаришдаги ВА нинг ташқи панели.

 

 

9 – топшириқ. Қайта ҳисоблаш коэффициенти 10 га тенг бўлган асинхрон счетчик ишини тадқиқ этиш

 

Қайта ҳисоблаш коэффициенти 10 га тенг бўлган асинхрон счетчик ишини тадқиқ этишда 68 – расмда келтирилган  электр схемадан фойдаланилади.

68 – расм. Қайта ҳисоблаш коэффициенти 10 га тенг бўлган асинхрон счетчик ишини тадқиқ этишда қўлланиладиган принципиал электр схема.

4.9.1.  ВА ташқи панелидаги бошқарув органлари ёрдамида счетчикнинг “С” саноқ  киришига импульслар бериш учун такт генераторини ёқинг. ВА график индикаторида унинг кириш ва чиқишдаги сигналларнинг вақт диаграммалари пайдо бўлади.

4.9.2.  Вақт диаграммалари ва чиқиш индикаторини кузатиб бориб,       “R”  ва “S” киришларнинг қайси мантиқий ҳолатларида  счетчик ноль ҳолатга ҳамда 10 ҳолатга асинхрон ўтказилишини аниқланг.

4.9.3.  ВА график индикаторида кузатилаётган, қайта ҳисоблаш коэффициенти 10 га тенг бўлган иккилик счетчиги ишини тўлиқ циклини акс эттираётган вақт диаграммаларини ҳисобот варағига кўчиринг.

4.9.4.  ВА ни ўчиринг, бунинг учун ВА нинг ташқи панелидаги “Ишни тугатиш” тугмасини босинг.

 

 

5. Назорат саволлари

 

1.      Мантиқий ўзгарувчи ва мантиқий сигнал нима ? Улар қандай қийматларни олиши мумкин ?

2.      Мантиқий функция нима ?

3.      Ҳақиқийлик жадвали нима ? Мисоллар келтиринг.

4.       Қандай мантиқий элементлар негиз тўпламни ташкил этади ?

5.      Дешифратор қандай мантиқий амалларни бажаради ?

6.      Дешифратордаги бошқарув киришларининг вазифаси нимада ? Бошқарув сигналлар дешифратор чиқиш функцияларига қандай таъсир кўрсатади ?

7.      Мантиқий сигналлар учун мультиплексор қандай электр қурилма вазифасини бажаради ?

8.      Бошқарув киришларига эга бўлган 2x1 мультиплексор иши қандай мантиқий тенглама билан ифодаланади ?

9.      RS-, JK-, D- и Т- триггерлар ишлаш принципини ифодалаб беринг.

10.  Қандай қилиб JK- ва D- триггерлари ёрдамида саноқ триггерлари тузиш мумкин ?

11.   Нима сабабдан Т-триггер саноқ триггери дейилади ?

12.  Қандай триггерлар асосида ва қандай қилиб иккилик счетчиги ясаш мумкин ? Бунинг учун нима қилиш керак ?

13.  Йиғинди счетчигини айирув счетчикга қандай айлантирилади ?

14.  Счетчикнинг қайта ҳисоблаш коэффициенти нима ?

15.  Счетчикнинг қайта ҳисоблаш коэффициентини қандай усуллар билан ўзгартириш мумкин ?

16.  Олинган натижаларнинг сифати нималарга боғлиқ бўлади ?

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Илова

 

ЛАБОРАТОРИЯ СТЕНДИНИ ЎЛЧАШЛАРГА ТАЙЁРЛАШ

 

Лаборатория стенди аппарат – дастурий мажмуа бўлиб, унинг таркибига қуйидагилар киради:

        компьютер;

        NI ELVIS лаборатория станцияси;

        лаборатория модуллари комплекси;

        улаш учун симлар комплекти.

Аппарат воситаларига қўйиладиган асосий талаблар ва уларни ўлчашларга тайёрлаш тартиби билан танишиб чиқамиз.

Компьютер. Лаборатория ишларини бажариш учун қуйидаги параметрларга эга бўлган IBM-мослашувчи компьютери талаб қилинади:

        733 МГц дан паст бўлмаган частотали Pentium III синфига мансуб процессор;

        256 Мб дан кичик бўлмаган оператив хотира;

        2Гб ли эркин  диск ҳажми.

Компьютерда қуйидаги дастурий воситалар ўрнатилган бўлиши керак:

        Windows 2003/XP оператив тизими;

        Lab VIEW 8.2 ва ундан юқори график дастурлаш муҳити;

        Microsoft Office WORD 2003 ёки ундан юқори матн редактори.

NI ELVIS лаборатория станцияси. NI ELVIS лаборатория станцияси National Instruments компаниясининг олий ўқув юртлари ва коллежлар учун лаборатория практикуми ҳамда ўқув лабораторияларини яратиш бўйича негиз ишланма ҳисобланади. Унинг таркибига қуйидагилар киради:

1.Ўқитувчилар ҳамда  талабалар томонидан мустақил ишлаб чиқиш учун электр занжирлари ва қурилмалари, датчиклар ва бошқарув тизимларини монтаж қилиш учун мўлжалланган макет платаси (2800 киришли). Макет платаси тузилган схемаларга маълумотлар тўплаш қурилмасидан сигналлар бериш имконини беради.

2. PCI-6251 турдаги кўпфункционал маълумотлар тўплаш платасига эга бўлган NI ELVIS платформаси, схемага кўпфункционал маълумотлар тўплаш қурилмасидан берилаётган сигналларни, макет платада яратилган схемаларни мувофиқлаштириш учун ҳизмат қилади, ҳамда кўпгина қўшимча  бошқарилувчи қурилмаларга эга:

        ±12В диапазонида созланувчи доимий кучланиш манбаи;

        +5В, ±15В ли барқарорлашган доимий кучланиш манбалари;

        ўрнатилган стандарт сигналлар генератори: синусоидал, тўғри бурчак, уч бурчак;

        мультиметр ва осциллограф учун BNC разъемлари;

        қисқа туташув ва юқори кучланишлардан ҳимоялаш схемалари.

            3.  Рақамли мультиметр, осцилоллограф, функционал генератор, ихтиёрий шаклдаги сигналлар генератори, қайта ўрнатилувчи доимий кучланиш манбалари, АЧХ ва ФЧХ анализаторлари, спектр анализатори, ВАХ анализатори, рақамли сигналларни ёзиш ва ўқиш қурилмаси функцияларини амалга оширувчи дастурий таъминот.

4. Драйверлар ва Lab VIEW учун намуналар мажмуаси.

NI ELVIS лаборатория станциясидан фойдаланишдан аввал:

        компьютернинг PCI шинасига  РС1-6251 DAQ-платасини ўрнатиш;

        DAQ-платаси чиқиш разъемини кабель ёрдамида NI ELVIS платформаси разъеми билан туташтириш;

        NI ELVIS платформасига  манба блокини улаш ва аввал орқа панель, сўнгра олди панельдаги қайта улагичларни “ON” ҳолатига ўтказиш;

        компьютерни ёқиш;

        NI  ELVIS лаборатория станцияси таркибига кирувчи дастурий таъминот ҳамда драйверларни ўрнатиш лозим.

NI  ELVIS лаборатория станцияси иккита режимда ишлаши мумкин:  “NORMAL ва BYPASS. Режимдан режимга ўтиш “COMMUNICATION” қайта улагичи ёрдамида амалга оширилади.

NORMAL” режимида платформанинг олд панелида жойлашган бошқарув органлари ёрдамида бевосита ўзгартириш мумкин бўлган аппарат воситалар қўлланилган.

BYPASS” режимида аппарат воситалар ўчирилган бўлиб, бевосита DAQ-платаси ресурсларидан фойдаланиш мумкин.

Аналог ва рақамли электроника практикумларининг дастурий таъминотлари бевосита DAQ-платаси ёрдами ишлашга мўлжалланган. Шунинг учун бу лаборатория ишларини бажаришда NI ELVISни “BYPASS” режимига ўтиш керак.

Макет платасини тайёрлаш. Лаборатория практикуми мажмуи 9 та лаборатория модулидан ташкил топган бўлиб, уларда тадқиқ этилаётган схемалар йиғилган. Lab1A -Lab7A модуллари  аналог схемаларни, Lab8A ва Lab9A модуллари эса рақамли схемаларни тадқиқ этиш учун мўлжалланган. Ҳар бир аналог модуль 15 та, рақамли модуллар эса – 10  та контакт разъемларига эга. Лаборатория модулларининг мазкур разъемларининг рақамланиши 69 – расмда келтирилган.

NI ELVIS лаборатория станцияси сигналларининг аналог                   (70, а – расм) ва рақамли (70, б – расм) схемаларни тадқиқ этишда лаборатория модуллари контактларига уланиш схемалари келтирилган.

Лаборатория ишларини бажаришдан олдин NI ELVIS макет платасини кўрсатмаларга мос равишда тайёрлаш лозим. Тайёрланган макет платасининг ташқи кўриниши 71 – расмда келтирилган.

 

 

 

 

а)                                                         б)

      

 

69 – расм. Лаборатория модулларининг аналог (а) ва рақамли (б) разъемларининг рақамланиши.

 

а)                                                        б)

70 – расм. Аналог (а) ва рақамли (б) қурилмаларни тадқиқ этишда қўлланиладиган модуллар уланиш схемалари.

 

 

Макет платасидаги электр боғланишлар мажмуа таркибига кирувчи монтаж қисмлари ёрдамида амалга оширилади. Лаборатория модулини нотўғри йиғишни олдини олиш мақсадида монтаж симлардан чеклагичлар ўрнатилган. Макет платасига лаборатория модулларини 71 – расмда кўрсатилган белгиларга мос равишда ўрнатиш керак. Ўрнатилган модулларнинг кўриниши 72 – расмда келтирилган.

Амалиётни таъминловчи дастурни ўрнатиш.

Амалиётни таъминловчи дастурий таъминот 8.2 ёки ундан юқори версиядаги Lab VIEW муҳитида бажаришга мўлжалланган бўлиб CD дискнинг “Lab” папкасида жойлашган. Ишни бошлашдан аввал тегишли папкани копьютерингизни қаттиқ дискига нусҳа кўчиринг. Лаборатория ишини бажариш вақтида Lab папкасини очинг ва Lab-n.vi дастурни ишга туширинг (бу ерда n – лаборатория ишининг тартиб рақами).   Дастурни ишга тушириш  ифодаланган RUN тугмасини босиш орқали амалга оширилади.   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

71 – расм. Тайёрланган макет платасининг ташқи кўриниши:

1 – аналог модулларни ўрнатиш жойи, 2 – рақамли модулларни ўрнатиш жойи, 3 – модуллар учун ўрнатиш жойлари чеклагичи.

 

 

а)                                                        б)

 

 

72 – расм. Макет платасида аналог (а) ва рақамли (б) лаборатория модулларининг жойлашиши.

 

 

 

 

 

 

 

МУНДАРИЖА

 

 

 

Кириш.................................................................................................

3

1.

Яримўтказгич диодлар  ва улар асосидаги қурилмалар характеристикаларини тадқиқ этиш................................................

 

7

2.

Тиристор ва бошқарилувчи тўғрилагич характеристикаларини тадқиқ этиш........................................................................................

 

13

3.

Туннель диоди характеристикасини тадқиқ этиш............................

19

4.

Биполяр транзистор характеристикаларини тадқиқ этиш.............

25

5.

Майдоний транзистор характеристикаларини тадқиқ этиш..........

33

6.

Операцион кучайтиргич асосидаги схемаларни тадқиқ этиш..........

41

7.

Аналог кучланиш компаратори характеристикаларини тадқиқ этиш....................................................................................................

 

53

8.

Рақамли схемаларни тадқиқ этиш.........................................................

61

 

Илова

77

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўқув нашри

2009-2010 ўқув йили

 

Хайрулла Кабилович Арипов

Нодира Батирджановна Алимова

Виктор Константинович Батоврин

Алексей Станиславович Бессонов

Владимир Валентинович Мошкин

Хабибулла Хамидович Бустанов

Шунқоржон Тошпўлатович Тошматов

 

 

LabVIEW: ЭЛЕКТРОНИКА

фанидан

ЛАБОРАТОРИЯ  ПРАКТИКУМИ

 

5522000  “Радиотехника”

5522100  “Телевидение, радиоалоқа ва радиоэшиттириш”

5522200 “Телекоммуникация”

5524400 “Мобил алоқа тизимлари”

5140900 “Касб таълими” (телекоммуникация)

йўналишларида таълим олаётган талабалар учун

 

 

лаборатория ишларидан  услубий кўрсатмалар

 

 

 

 

Нашрга рухсат берилди 2010 й.

Офсет қоғози. Буюртма №        .  Босма.

Тираж         нусха

 

 

Тошкент ахборот технологиялари университети

(ТАТУ Илмий – услубий кенгашининг

      2009 йил             даги  №        - сонли баённомаси)

томонидан нашрга тавсия этилган

 

 

         Маъсул мухаррир:  Х.К. Арипов

 

         Мусаххих: Х.Х. Бустанов