ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

 

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

 

 

 

бакалавриатуранинг  5523600 - «Электрон тижорат» йўналиши учун

 

ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВ ТИЗИМЛАРИ

 

фанидан

 

лаборатория  ишларини бажариш бўйича

 

УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент - 2012

 

 

“Электрон тўлов тизимлари” фанидан лаборатория ишларини бажариш

бўйича услубий кўрсатма

 

 

“Электрон тўлов тизимлари” фанидан лаборатория  ишларини бажариш бўйича услубий кўрсатмалар кафедра мажлисида кўриб чиқилди ва тасдиқланди. (2012 йил 5 январь 17 - сонли баённома).

 

Тузувчилар:                      т.ф.д.,проф. Якубов М.С.,

                                           к.э.н., доцент Умаров А.В.

ассистент Мансурова М.Я.

 

Услубий кўрсатма ТАТУ илмий-услубий кенгашида муҳокама қилинган

ва чоп этишга тавсия этилган 19 январ 2012 йил. Баённома № 46

 

 

 

 

Маъсул таҳрирчи:  Умаров А.В.

Мухаррир:     М.С.Якубов

 

 

 

Тақризчилар: “Агробанк”ОАТБ Информацион технологиялар

                         департаменти директори,и.ф.н.,доцент     Д.К.Амонов       

                             АТУ АТ кафедраси, т.ф.н. В.Каримова.

 

Мусаххих:                                О.Н.Джураев

 

 

 

 

 

 

 

МУНДАРИЖА

 

 

 

Кириш .................................................................................................................

 

4

Лаборатория иши номи

бет

1.                   

Ўзбекистон Республикаси банклараро “Электрон тўлов” тизими ………..

5

2.                   

Пласт картлар асосида  тўловни ташкил этиш…………………………....

12

3.                   

Web Money тўлов тизимига уланиш……………………………………….…

18

4.                   

Cyber Plat тўлов тизимига уланиш …………………………..…...………….

25

5.                   

ASSIST тўлов тизимига уланиш ………………………………………..........

28

6.                   

RUpay тўлов тизимига уланиш …………………………………………….…

33

7.                   

DUET тўлов тизимига уланиш ……………………………………………….

36

8.                   

Яндекс.Денги тўлов тизимига уланиш …….…………………………..….....

41

9.                   

SMS to’lov тўлов тизимига уланиш……………….………………….............

52

 

Адабиётлар………………………………………………...........................…...

58

 

Хулоса..................................................................................................................

59

 

 

 

КИРИШ

 

Бу услубий кўрсатмаларнинг мақсади “Электрон тўлов тизимлари” фани бўйича ўтказилган маъруза дарсларидан олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш ҳамда мавжуд электрон тўлов тизимларидан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларни ҳосил қилиш ва ошириш ҳисобланади.

Ушбу услубий кўрсатмаларда Ўзбекистон Республикаси банклараро “Электрон тўлов”,  Web Money, CyberPlat, ASSIST, RUpay, DUET  ва Яндекс.Денги тўлов тизимига уланиш ва улардан фойдаланиш ҳамда пласт картлар асосида  тўловни амалга ошириш усулларини дастурлаш масалалари бўйича лаборатория ишлари амалга оширилади.

 


1 -  Лаборатория иши

Мавзу: Ўзбекистон Республикаси банклараро “Электрон тўлов” тизимига уланиш (2 соат)

Ишнинг мақсади:

Тижорат банкларини Ўзбекистон Республикаси банклараро “Электрон тўлов” тизимига уланиши бўйича амалий кўникмаларини ҳосил қилиш.

Зарурий назарий маълумотлар:

БАНКЛАРНИНГ ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВЛАРТИЗИМИГА ҚЎШИЛИШ ТАРТИБИ

1. Банкни электрон тўловлар тизимига қўшиш учун, у Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида, қонунчиликда ўрнатилган тартибда, рўйхатга олинган ва Банк депозиторларининг миллий ахборот базаси (БДМАБ) бўйича банк уникал кодига ҳамда электрон тўловлар тизимига чиқиш имкониятини берадиган тегишли дастурий мажмуага эга бўлиши керак.

2. Банк Марказий банкдан банк фаолиятини амалга оширишга лицензия олганидан кейин, унга БДМАБ бўйича уникал код бериш тўғрисида Марказий банкнинг Тўлов тизими ва ахборотлаштириш департаментига хат билан мурожаат қилиши керак.

3. Банк электрон тўловлар тизимига улангунча Ахборотлаштириш Бош маркази ходимлари ёрдамида маълумотларни қабул қилиш-назорат қилиш-узатиш бўйича бир қанча синов текширувларини ўтказиш йўли билан банк тайёрлигининг тажриба(синов)-текшируви ўтказилади.

4. Лаборатория иши қуйидаги тартибда ўтказилади:

1)Марказий банкнинг Тўлов тизими ва ахборотлаштириш департаментини ёзма хабарномасига мувофиқ АБМнинг БДМАБ бўлими тижорат банк учун уникал код ва унга тегишли бўлган реквизитларни захиралайди ва бир вақтнинг ўзида, Тўлов тизими ва ахборотлаштириш департаментига бу ҳақда хабар қилади.

2)Банкнинг маълумотлари лаборатория иши мажмуасидаги мос маълумотнома (справочник)га киритилади.

3) Банк ходимлари билан олдиндан ахборотлар алмашувини ўтказиш бўйича тушунтириш(инструктаж) ўтказилади.

4) Банкнинг сервер ШК лаборатория иши мажмуасидаги вакиллик ҳисобварағига банкнинг ишлаши учун устав фонди сифатида олдиндан келишилган сумма киритилади.

5) Банк вакиллик ҳисобварағидаги тасдиқланган қолдиқ ва электрон тўловлар файлларини шакллантиради ҳамда уларни файллар шаклланиши ва уларнинг таркиби тўғрилигини текширадиган, тузатиб бериш тартибига хос АБМ га синов тариқасида жўнатади.

6) АБМ банк учун тасдиқланган файлларни, банкка маълумотлар ва иш тугашини шакллантиради, банк эса, шу файллар билан ишлаб билишини тасдиқлаши керак.

7) Лаборатория иши банк тайёрлигини текширишда ижобий натижалар олингунча давом эттирилади.

8) Лаборатория иши тугаганидан кейин ҳудудий Ахборотлаштириш маркази (Ахборотлаштириш Бош маркази)да Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси билан биргаликда банк ҳолатининг электрон тўловлар тизимида ишлашга тайёр эканлиги тўғрисида далолатнома тузилади.

5. Шундан кейин, Тўлов тизими ва ахборотлаштириш департаменти Тижорат банкларига лицензия бериш ва уларнинг фаолиятини тартибга солиш департаментининг банкка лицензия берилганлиги тўғрисидаги хабарномаси асосида ҳамда Хавфсизлик ва ахборотни муҳофазалаш департаменти ва АБМ (ҲАМ), Марказий банк ҳудудий Бош бошқармасининг биргаликдаги далолатномасига мувофиқ, барча банкларга банкнинг очилганлиги, унга БДМАБда уникал код берилгани ва электрон тўловлар тизимига қўшилганлиги тўғрисида расмий хабарнома юборади.

6. Уникал код олганидан кейин банк шахсий электрон имзо олиш учун Хавфсизлик ва ахборотни муҳофазалаш департаментига ва почта қутисини аниқлаш учун АБМ (ХАМ) нинг электрон почта бўлимига мурожаат қилади.

Тўлов хужжатларини тўлов тизими юбориш тартиби

Тўлов тизими иштирокчилари маълумот алмашиуви учун ASCII кодида шакиллантирилган, ARJ.EXE архивловчи дастур ёрдамида архивланган ва банк бош бухгалтерининг рақамли имзоси ёрдамида шифрланган файллардан фойдаланилади.

Банк амалиёти куни бошида ҲКМ АҲМга банкнинг олдинги иш кунидаги вакиллик ҳисоб рақами ҳолати ҳақида WbbbbbDD.MW файл келади.

Бу ерда

W                       - маҳсус символ

bbbbb                - беш хонали банк коди

DD                    - икки хонали ой номери

M                       - ой ўнолтили сон

W                       - маҳсус вакиллик ҳисоб рақами ҳолатини англатувчи символ

Ушбу файл бир қаторидан иборат. Вакиллик ҳисоб рақамининг қуйидаги реквезитлари берилади:

банк коди

сўнги банк иш куни санаси

кун бошидаги қолдиқ

дебет тўлов хужжатлари сони

дебет айланма

кредит тўлов хужжатлари сони

кредит тўлов хужжатлари сони

кун охиридаги қолдиқ

ҲКМ АҲМ банкга вакиллик ҳисоб рақами ҳолати ҳақидаги файлига жавоб файли VbbbbbDD.MW файл келади.

Бу ерда

V                                   - маҳсус символ

bbbbb                            - беш хонали банк коди

DD                                - икки хонали ой номери

M                                   - ой ўнолтили сон

W           - маҳсус вакиллик ҳисоб рақами ҳолатини англатувчи символ

Ушбу файл бир қаторидан иборат. Вакиллик ҳисоб рақамининг қуйидаги реквизитлари берилади:

банк коди

сўнги банк иш куни санаси

кун бошидаги қолдиқ

дебет тўлов хужжатлари сони

дебет айланма

кредит тўлов хужжатлари сони

кредит тўлов хужжатлари сони

кун охиридаги қолдиқ

хатолик коди

Банк томонидан тўлов тизимига киритилаётган тўлов хужжатлари файли (рейслар) @bbbbbDD.MSS дек номланади бу ерда

@                                  - маҳсус символ

bbbbb                            - беш хонали банк коди

DD                                - икки хонали ой номери

M                                   - ой, ўнолтили сон

SS                                  - рейс номери

Бу файл ичида тўлов хужжатларидан иборат  ‘mbbbbbDD.MSS’  рейслар файлини мавжуд. Ушбу файлининг ҳар бир қатори бита тўлов хужжати бўлиб, у тўлов хужжатининг қуйидаги реквезитларидан иборат:

А банкининг коди

мижоз ҳисоб рақами

Б банкининг код

корреспондент ҳисоб рақами

ҳужжатнинг рақами

ҳужжатнинг санаси

ҳужжат тури

дебет/кредит аломати

ҳужжатнинг суммаси (рақам билан)

мижознинг номи

мижоз солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)

корреспондентнинг номи

корреспондент солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)

тўловнинг мақсади

Тўлов мақсади қуйидаги маълумотлардан иборат бўлади:

а) тўлов (ундириб олиш) нима учун ўтказилаяпти;

Ҳар бир реквезит тилда символи билан ажратилади.

Тижорат банкларига ҲКМдан тўлов хужжатлари файли (сеанслар) !bbbbbDD.MSS дек номланади бу ерда

!                                     - маҳсус символ

bbbbb                            - беш хонали банк коди

DD                                - икки хонали ой номери

M                                   - ой, ўнолтили сон

SS                                  - рейс номери

 

Бу файл ичида тўлов хужжатларидан иборат  ‘еbbbbbDD.MSS’  рейслар файлини мавжуд. Ушбу файлининг ҳар бир қатори бита тўлов хужжатидан иборат. Файлнинг биринчи қаторида олдинги сеанс рақами берилади. Қолган ҳар бир қатор тўлов хужжатининг ва у ҳақдаги қуйидаги реквезитларидан иборат:

000 ёки тўлов хужжатининг қайтарилиш коди

А банкининг коди

мижоз ҳисобрақами

Б банкининг код

корреспондент ҳисоб рақами

ҳужжатнинг рақами

ҳужжатнинг санаси

ҳужжат тури

дебет/кредит аломати

ҳужжатнинг суммаси (рақам билан)

мижознинг номи

мижоз солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)

корреспондентнинг номи

корреспондент солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)

тўловнинг мақсади

Тўлов мақсади қуйидаги маълумотлардан иборат бўлади:

а) тўлов (ундириб олиш) нима учун ўтказилаяпти;

Ҳар бир реквезит тилда символи билан ажратилади.

Филиаллардан келган ҳамда ҲКМда киритилган банклараро электрон тўлов ҳужжатларини АҲМга жўнатиш учун ҲКМ бухгалтери ўз «Электрон имзо»си ёрдамида рейс ҳозирлайди ва ҲМ ушбу рейсларни АҲМга юборади.

Кун сўнгида ҲКМ га АҲМдан банк амалиёти куни якунланганлиги ҳақида !bbbbbDD.МEN файл келади. Ушбу файлнинг ҳар бир қаторида биттадан қилиб алмашинилган тўлов ҳужжатлари файлларининг, яъни рейслар ва сеанслар номлари келтирилади.

Бу ерда

!                                     - маҳсус символ

bbbbb                            - беш хонали банк коди

DD                                - икки хонали ой номери

M                                   - ой, ўнолтили сон

EN                                 - маҳсус кунни якунланганини англатувчи символ

Назорат саволлари:

1.     Ўзбекистон Республикаси «Электрон тўлов тизим»да ҳавфсизликни таъминлаш.

2.     Ўзбекистн Республикаси «Электрон тўлов тизимида» маълумотлар алмашинуви

3.     Нақд пул олиш технологияси қандай.

4.     «Электрон тўлов тизими»даги рейслар қай тарзда алмашинади ва унинг структураси

5.     «Электрон тўлов тизими»даги сеанслар қай тарзда алмашинилади ва унинг структураси

6.     Кун якуни яъни END файл структураси қандай

7.     Вакиллик ҳисобварағининг ҳолати яъни W-файл структураси қандай

Топшириқ вариантлари:

1.      Рейс файлларини тайёрлаш

2.      Сеанс файлларини тайёрлаш

3.      END файл файлларини тайёрлаш

4.      W-файл файлларини тайёрлаш

  Ишни бажариш тартиби:

1.      Ихтиёрий имитацион банк базасини очиш.

2.      Базадаги маълумотлар асосида маълумот алмашинув файлини яратувчи дастур кодини яратиш.

3.      Ҳозирланган файлни архивлаш дастурини яратиш

4.      Дастурни ишга тушириш.

5.      Натижани текшириш ва электрон кўринишда ҳисобот тайёрлаш.

2 - Лаборатория иши

Мавзу: Пласт картлар асосида тўловларни тажрибада ташкил этиш (2 соат)

Ишнинг мақсади:

Магазинларда турли пластик картлар ёрдамида тўловни амалга ошириш ишлари бўйича амалий кўникмаларини ҳосил қилиш.

Зарурий назарий маълумотлар:

Хизмат кўрсатувчи банкнинг асосий функциялари

Тўлов тизимига кириш босқичида хизмат кўрсатувчи банк процессинг компанияси билан ўзи томонидан тузилаётган терминаллар тизими орқали карточка эгаларига хизмат кўрсатишга лицензия олиш учун шартнома тузади. Тизимнинг ҳисоб-китоб банкида вакиллик ҳисоб рақамини очади. Процессинг маркази билан фаолият юритиш (взаимодействия) усулини танлайди.

Банк филиалларида орқали карточка эгаларига хизмат кўрсатиш ўринларини ташкил этади, процессинг компанияси тасдиғи билан садо ёки хизмат кўрсатиш корхоналари билан шартномалар тузади, уларни лозим ускуна ва бутловчи материаллар билан таъминлайди.

Карточка эгаларига хизмат кўрсатиш босқичида қуйидаги функцияларни бажаради:

- терминал тизимин (усуналар тизими, мисол учун: банк автоматлари ва электрон терминаллар) ишчи ҳолатини таъминлаш;

- усуналардан транзакцияларни олиш (захват) ва уларни процессинг марказига етказиш;

- стоп-листлар тайёрлаш ва тарқатиш;

- хизмат кўрсатиш жойларининг савдо чекларини ҳисобини юритиш ва уларнинг ҳисоб рақамларига пулларини кўчириш (slip processing);

- тўлов тизими қатнашчи банклари билан ҳисоб-китоб қилиш.

Хизмат кўрсатувчи банк терминал тизимини бошқариш ҳуқуқини бошқа ташкилотга (мисол учун, процессинг марказига) бериши мумкин.

Процессинг марказининг асосий  функциялари

Процессинг маркази – бу тўлов тизими қатнашчи банклари билан шартномавий муносабатга эга бўлган ва хизмат кўрсатувчи банкдан банк-эмитентга аторизациялаш учун транзакцияларни маршрутизациялашни ҳамда бошқа тўлов тизимларининг транзакцияларини қабул қилиш ва юборишни таъминлайдиган ташкилотдир.

Процессинг маркази хизмат кўрсатувчи банк томонидан унинг терминал тизимини бошқаришга авторизация қилиниши мумкин.

Процессинг маркази эмитент-банк томонидан ушбу банк карточка эгаларини авторизация ўтказишга авторизация қилиниши мумкин. Бу ҳолда процессинг марказида авторизация қилиш ва карточкалар, ҳисоб рақамлар ҳамда улардаги қолдиқлар бўйича маълумотлар базасини юритиш хизматини ташкил қилинади.

Процессинг маркази эмитент-банклар карточкаларини шаҳсийлаштириш (персонализация) хизматини таклиф этиши мумкин.

Процессинг маркази эмитент-банклар ишида ёки маълумотлар юбориш тармоқларида узилишлар бўлган ҳолларда (режим stand-in) эмитент банклар транзакцияларини авторизациялаш. хизматини таклиф этиши мумкин.  

Эмитент банкнинг асосий функциялари.

Тўлов тизимига кириш босқичида карточларни эмиссия қилиш ҳуқуқи учун шартнома тузади. Карточка дизайнини тўлов тизими унга қўйтлган талаблар асосида ишлаб чиқади. Балким чекланган карточкалар эмиссиясига лицензия олади. Тариф сиёсатини танлайди. Тизимнинг хисоб китоб банкида вакиллик ҳисоб рақамини очади. Процессинг маркази билан ҳамкорлик турини танлайди.

Эмиссия босқичида:

– ўз мижозлари учун зарур миқдорда карточкаларга буюртма беради;

- кредит сиёсатини танлайди;

- мижозларнинг карочка билан боғлиқ (ассоцияланган) ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатади;

- карточка эгаларига (держателлари) счет беради;

- ўз мижозларини авторизациялашни мустақил амалга оширади ёки бошқа ташкилотга беради;

- процессинг марказидан мижозларнинг транзакциялари бўйича ҳисоботни олади ва қайта ишлайди;

- карточкалар, карточка билан боғлиқ хисоб рақамлари, ҳисоб рақам қолдиқлари ва бошқа маълумотлар базасини мустақил бошқаради ёки бошқа ташкилотга (мисол учун, процессинг марказига) бошқариш учун топшириқ беради;

- Маълумотлар базасини бошқариш, сақлаш ва карточкаларни ҳамда шахсий идентификация рақамларини бериш жараёнлари ҳавфсизлигини таъминлайди.

Тизим ҳисоб –китоб банкининг асосий функциялари.

Тизим ҳисоб –китоб банкида барча эмитентғбанклар ва хизмат кўрсатувчи банклар вакиллик ҳисоб рақами очадилар. Ушбу ҳисоб рақамлари бўйича тўлов тизимининг иштирокчилари ўртасида ҳисоб китоб амалга оширилади. Ҳисоб китоб банки вакиллик ҳисобрақамларига ҳизмат кўрсатишни ва банклар билан тузилган шартномада кўрсатилган муддат ҳамда шартлар асосан маблағларни кўчиришни таъминлайди.

Савдо ташкилотларининг асосий функциялари

Савдо ташкилотлари (РОS) – Ушбу тизимнинг пластик карточкаларига хизмат кўрсатувчи жойи (точкиси): магазинлар, ресторанлар, клублар, мехмонхоналар, бензоколонкалар ва бошқалар. Улар хизмат кўрсатувчи банк ёки хизмат кўрсатувчи банк ушбу ҳуқуқни берган () бошқа ташкилот билан карточка эгаларига (держателлари) хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузади. Корхонанинг ҳисоб рақами хизмат кўрсатувчи банкда бўлиши мумкин.

Хизмат кўрсатиш даврида мажбурлар:

- маҳсулот ёки хизмат учун тўловни пластик карточкадан нақд пул билан бир қаторда қабул қилиши;

- тўлов тизими ўрнатган тартибда карточкаларни авторизациялаш;

- савдо чекларини инкассациясига буюртма бериш ва уларни унинг ҳисоб рақамига шартномада кўрсатилган муддатда ўтказувчи хизмат кўрсатувчи банк (ёки бошқа ташкилот)га тақдим этиш.

Ўзаро фаолият режимлари

Эмитент банк ва процессинг марказининг ўзаро фаолияти пакетли режими

 

Эмитент банк учун процессинг марказига уланишнинг пакетли режими энг оддий ва арзондир.

Банк процессинг марказига шу банкнинг мижозлари карточкалари бўйича транзакцияларни авторизациялашга рухсат беради. Банк процессинг марказига мижозлари карточкалари, ҳисоб рақамлари ва қолдиқлари (лимитлари) бўйича маълумотлар базасини юритишни топширади.

Банк ўзи мустақил яратган, буюртма асосида яратилган ёки тайёр ҳолда сотиб олинган, процессинг маркази ЭҲМига жойлаштирилган банкнинг маълумотлар базасига ўзгартириш киритиш учун тўлов тизимида қабул қилинган форматдаги топшириқномалар шакиллантиш имконини берадиган дастурий таъминотдан фойдаланади.

Келишувга кўра ўратилган алоқа сенансларда банк процессинг марказига процессинг маркази ЭҲМида жойлаштирилган банкнинг маълумотлар базасига ўзгартириш киритиш учун тўлов тизимида қабул қилинган форматдаги топшириқномани файл кўринишида (электрон почте ёки курьердан дискетада) ёки қоғозда юборади.

Процессинг маркази билан келишувга кўра ўрнатилган муддатларда  банк  тўлов тизими тасдиқлаган кўринишда банк мижозларининг карточкалар бўйича операциялари ҳақидаги хисоботни олади.

Банк мижозларининг лимитлари бўйича авторизациялаш жавобгарлиги процессинг марказидадир.

Бу режимнинг сода ва арзонлигига қарамай банкмижозлар ҳисоб рақамларни тезкор (оператив) бошқариш ричагини ва уларга банкда эгилувчан (гибкий) хизмат кўрсатиш имкониятини йўқотади:

- мижоз ҳисоб рақамига фақат карточка ёрдамида кириш мумкин, акс ҳолда суистеъмолликдан қочиб бўлмайди;

- мижоз ҳисоб рақамига пул қўйилган вақтдан уларни процессинг маркази маълумотлар базасига тушган вақтгача ўтган вақт - бир неча соат.

- банк мижозларининг кун мобайнидаги барча тўловлар ҳақида фақат у якунланганидан сўнг билади ва мижоз ҳисоб рақамини у томони кун давомида амалга оширилган барча якунланган транзакциялардан сўнг дебетлайди.

Эмитент банк ва процессинг марказининг ўзаро фаолияти реал вақт режими

Банк маҳсус жиҳоз ва дастурий таъминот билан таъминланган, маълумотлар узатиш тизимига мисол учун Спринт тизими, Инфотел (Х.25)га уланган ёки процессинг маркази билан ажратилган (выделенный) канал билан боғланган. Бунда банк карточкалар, ҳисоб рақамлар ва қолдиқлар маълумотлар базасини мустақил тарзда юритади ҳамда процессинг маркази (ёки бошқа ташкилот)дан келаётган транзакцияларни авторизациялайди. Бундай ҳолда банк мижозлари ҳисоб рақамларини тўлиқ бошқариш имкониятига эга бўлади, уларга ҳисоб рақамларига доступ учун турли молиявий инструментлардан фойдаланиш имкониятини бердади ва уни реал вақт режимида дебетлаши мумкин. Бундан ташқари банк тезкор (оператив) карточка ва ҳисоб рақамларини блокировка қилиши мумкин.

Хизмат кўрсатувчи банк ва процессинг марказининг ўзаро

фаолияти реал вақт режими

Банк маҳсус жиҳоз ва FRONT-OFFICE функцияси (яъни реал вақтда ускуналарни мустақил бошқариш) имкониятига эга дастурий таъминот билан таъминланган, маълумотлар узатиш тизимига мисол учун Спринт тизими, Инфотел (Х.25)га уланган ёки процессинг маркази билан ажратилган (выделенный) канал билан боғланган.

Бу ҳолда банк автоматларининг ва электрон терминалларнинг ишлашини таъминлаш учун ўз корпоратив маълумотлар юбориш тизимини ривожлантириш ёки мавжуд тизимларга уланиш лозим.

Ушлаб олинганахваченные) транзакциялар процессинг марказига қайта ишлаш учун юборилади ёки транзакция инициатори (карточка эгаси) шу банк мижози бўлган ҳолда жойида қайта ишлайди.

Ҳулосалар

Ўта қулай, лекин шу билан бирга энг қиммати реал вақт режимидир. Аммо у банкга ушбу банк мижозларининг транзакцияларини тўлов тизимига “кўринмас” қилиш, натижада тўлов тизимига улар учун ҳеч қандай комиссион ҳақи тўламаслик  имкониятини беради.

Назорат саволлари:

  1. Процессинг маркази ва унинг фунцкиялари?
  2. Харид қилиш технологияси.
  3. Эквайер ким?
  4. Нақд пул олиш технологияси.
  5. Магнит тасмали пластик картлар асосида тўловни ташкил этиш.
  6. Электрон савдо ускуналари.
  7. Эмитент ким
  8. Ҳисоб-китоб (расчетный) банк.

Топшириқ вариантлари:

  1. Нақд пул олиш.
  2. Магазиндан ҳарид қилиш
  3. Магнит тасмали пластик картлар ёрдамида ҳарид.
  4. Смарт карт ёрдамида ҳарид.

Ишни бажариш тартиби:

 

1.      Ҳаридор карточкасидан маблаги сотувчи карточкасига кўчириш

2.      Сотувчи карточкасини эмиссия қилиш

3.      Эквайр банк процессинг марказига маълумот юбориш

4.      Эмитет банкда ҳаридордан маблағ олиш

5.      Ҳисоб китоб банкида ҳисоб-китоб қилиш

6.      Натижа бўйича ҳисобот тайёрлаш.

3 – Лаборатория иши

Мавзу: Web Money тўлов тизимини ўрнатиш ва уланиш (4 соат)

Ишнинг мақсади:

Бу лаборатория ишининг асосий мақсади талабанинг Интернет магазинда Web Money тўлов тизими ёрдамида тўловларни амалга ошириш бўйича амалий кўникмаларини ҳосил қилиш ҳисобланади.

Зарурий назарий маълумотлар:

WebMoney Merchant Transfer тўлов тизимига уланиш.

Асосий терминлар СОТУВЧИ:

WebMoney Transferнинг Web Merchant Interface сервиси ёрдамида ўзининг WM-ҳамёнига тизимнинг бошқа иштирокчиларидан тўлов қабул қилувчи иштирокчиси Сотувчи деб аталади.

Сотувчи Интернет орқали тақдим этилган махсулот ёки хизмат учун тўловларни қабул қилади, бу эса унинг ўз веб-сайтига эгалигини кўрсатади.

ҲАРИДОР:

Сотувчи томонидан Интернет орқали таклиф этилган махсулот ёки хизмат хақларини тўлаш истагидаги WebMoney Transfer қатнашчиси Ҳаридор деб аталади.

Web Merchant Interface интерфейсининг таснифи

ТЎЛОВНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ  ПАРАМЕТРЛАРИ

Сотувчи Web Merchant Interface сервиси орқали тўловни қабул қилиш учун WebMoney Transferда рўйҳатдан ўтишдан ташқари тўловни қабул қилиш ва сотувчини тўлов ўтгани ҳақида огоҳлантиришни тартибга солувчи бир қанча параметрларни созлаши лозим. Созлаш https://merchant. webmoney.ru сайтининг Созлаш ("Настройка") саҳифасида амалга оширилади. Сервисда сотувчи тўловни қабул қилувчи ҳар бир ҳамённинг ўз қийматлари тўплами сақланади.

HTML ФОРМЛАР

Сотувчининг веб-сайти ва Web Merchant Interface сервиси ўртасида маълумот алмашинуви учун бешта асосий HTML-формалардан фойдаланилади:

Тўлов сўровномаси формаси – сотувчининг себ-сайти томонидан Web Merchant Interface сервисда тўловни амалга оширишга сўровнома шакиллантириш ва уни ҳаридор веб-браузери орқали юбориш учун генерация қилинади.

—  Олдиндан сўров формаси – Агар Олдиндан сўров параметрларини юбориш байроқчаси (флаг) қўйилган бўлса, Web Merchant Interface сервиси  томонидан сотувчининг веб-сайтига тўловни амалга оширишга олдиндан сўров параметрларини юбориш учун генерация қилинади. Агар байроқча қўйилмаган бўлса – фойдаланилмайди (сўровнома параметрларсиз бажарилади). Сўровнома ҳаридорнинг веб-браузеридан фойдаланилмай юборилади.

   Тўлов ҳақида ҳабарнома формаси - Web Merchant Interface сервиси томонидан сотувчининг веб-сайтига тўлов ҳақида ҳабарнома юбориш учун  генерация қилинади. Ҳабарнома ҳаридорнинг веб-браузеридан фойдаланилмай юборилади.

   Тўлов амалга оширилгани формаси - Web Merchant Interface сервиси томонидан тўлов муваффақиятли амалга ошган тақдирда генерация қилинади ва сотувчининг веб-сайтига ҳаридорнинг веб-браузери орқали юборилади.

—        Тўлов амалга оширилмагани формаси - Web Merchant Interface сервиси томонидан тўлов муваффақиятсиз амалга ошган тақдирда генерация қилинади ва сотувчининг веб-сайтига ҳаридорнинг веб-браузери орқали юборилади.

ТЎЛОВ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ТЕКШИРИШ

Web Merchant Interface тўловни амалга ошираётганда сотувчи томонидан кўрсатилган Result URL га “Тўлов ҳақида ҳабарнома формаси орқали тўлов ҳақида ҳабарнома юборади. Биз “Тўлов ҳақида ҳабарнома формаси орқали олинган маълумотларни текширишни тавсия этамиз:

1.                  Маълумотлар ҳақиқатдан ҳам Web Merchant Interface сервисидан юборилганлигини текшириш (Маълумотлар манбаини текшириш)

2.                  Маълумотлар юбориш жараёнида ўзгармаганлигини текшириш (Маълумотлар бутлигини текшириш)

3.                  Тўлов миқдорини текшириш

4.                  Сотувчи ҳамёнини текшириш

5.                  Тўловни амалга ошириш режимини текшириш (синов ёки ҳақиқий)

Маълумотлар манбаини текшириш

"Secret Key" параметри фақат  Web Merchant Interface сервиси ва сотувчига маълум бўлиши лозим. Бундан келиб чиқиб, Secret Key аутенификация манбайи, яъни тўлов ҳақидаги маълумот юборувчини аниқлаш учун фойдаланиш мумкин. Сотувчи Result URL маҳфийликни таъминлаши ёки йўқлигига қараб бир неча усул билан аутентификация ўтказиши мумкин:

—     Result URL маҳфийликни таъминлайди ва ўзгармайди. Бу ҳолда сотувчи маълумотлар манбайини икки усул билан аутентификациялаши мумкин:

1.                  Агар сотувчи назорат имзосини (контрольную подпись) текширишни истамаси, у  “Secret Key ни Result URL га юбориш” байроқчасини қўйиши керак. Бу ҳолда Merchant WebMoney Transfer сотувчининг веб-сайти тўлов ҳақида ҳабарнома формасининг “LMI_SECRET_KEY” полясига Secret Key ни юборади. Сотувчи ҳар гал тўлов бажарилгани ҳақида ҳабарнома олганида уни текшириши керак.

2.                  Иккинчи усул - бу назорат имзосини (контрольной подпись) текшириш. Назорат имзоси Web Merchant Interface сервиси томонидан "Secret Key" параметрининг қийматига қараб шакиллантирилади ва "LMI_HASH" полясига юборилади.

Назорат имзосини текшириш меҳнат талаб усулдир, лекин у Secret Key ни  Интернет орқали юборишни талаб қилмайди.

—     Result URL маҳфийликни таъминламайди ёки ўзгаради. Бу ҳолда “Secret Key ни Result URL га юбориш” байроқчасини қўйилганидан қатий назар  Web Merchant Interface сервиси Secret Key ни юбормайди. Шу сабабдан сотувчи тўлов ҳақидаги ҳабарнома манбайини аутентификациялаш учун назорат имзосини текшириши лозим.

Маълумотни бутлигини текшириш

Web Merchant Interface  сервис тўловни амалга оширгани ҳабарномасини юбоишда юборилаётган маълумотларни ўзгармаганлигини текшириш имконини берувчи тўлов реквезитлари ва назорат имзосини жўнатади. Сотувчи Result URL маҳфийликни таъминлаши ёки йўқлигига қараб бир неча усул билан маълумотнинг бутлигини текшириши мумкин:

         Result URL маҳфийликни таъминлайди ва ўзгармайди. Бу ҳолда сотувчи назорат имзосини текширмаслиги мумкин, чунки фойдаланилаётган SSL протокол юборилаётган маълумотларнинг бутлиги ва ҳавфсизлигини таъминлайди.

         Result URL маҳфийликни таъминламайди ёки ўзгаради. Бу ҳолда  Web Merchant Interface сервис назорат имзосидан фойдаланиб маълумотларни бутлигини текширишни тавсия этади.

Тўлов ҳақидаги маълумот назорат имзоси

Тўлов ҳақидаги маълумот назорат имзоси  сотувчига маълумотлар манбайи билан бир қаторда “Тўлов ҳақида ҳабарнома формаси” орқали Result URL га юборилган маълумотлар бутлигини текшириш имконини беради.

Web Merchant Interface сервиси назорат имзосини шакиллантираётганида “Тўлов ҳақида ҳабарнома формаси” юбораётган полялар қийматларини қуйидаги тартибда бир қаторга “бирлаштиради” ("склеивает"):

1.                  Сотувчи ҳамёни (LMI_PAYEE_PURSE);

2.                  Тўлов миқдори (LMI_PAYMENT_AMOUNT);

3.                  Ҳариднинг сотувчи ички рақами (номери) (LMI_PAYMENT_NO);

4.                  Синов режими байроқчаси (LMI_MODE);

5.                  Счетнинг WebMoney Transfer тизимидаги ички рақами (номери) (LMI_S YS_INVS_NO);

6.                  Тўловнинг WebMoney Transfer тизимидаги ички рақами (номери) (LMI_S YS_TRANS_NO);

7.                  Тўловнинг бажарилиш вақти ва санаси (LMI_SYS_TRANS_DATE);

8.                 Secret Key (LMI_SECRET_KEY);

9.                 Ҳаридор ҳамёни (LMI_PAYER_PURSE);

10.             Ҳаридорнинг WM Id си (LMI_PAYER_WM).

Назорат имзосини шакиллантириш алгоритми сотувчи томонидан қўйилган созлашлар (настройка) асосида аниқланади (MD5 ёки SIGN).

MD5 дан фойдаланилган ҳолда кенг тарқалган MIT Laboratory for Computer Science и RSA Data Security, Inc даги Ron Rivest томонидан ишлаб чиқилган Message Digest 5 (MD5) алгоритми асосида 32та ўнолтилик сонлардан иборат  кетмат-кетлик шакиллантирилади. Алгоритм интернете 1992 йил апрелида чоп этилган (RFC 1321).

SIGN дан фойдаланилган ҳолда WebMoney Transfer тизимининг (WMSignerX модулини ишлатган ҳолда) электрон имзо шакиллантирувчи алгоритми асосида 132та ўнолтилик сонлардан иборат  кетмат-кетлик шакиллантирилади.

Назорат имзосини текшириш

Назорат имзосини текшириш WebMoney Transfer тизими сайтининг мос саҳифаларида (MD5, SIGN) “қўл”, ҳамда сотувчи сайтида қуйидаги алгоритм асосида автоматик режимда бажарилиши мумкин:

MD5:

1.                  “Тўлов ҳақида ҳабарнома формаси орқали олинган параметрлар қийматларини Web Merchant Interface сервисида назорат имзосини шакиллантиришдаги тартибда (юқорига қаранг) “бирлаштириш” ("склеивания") йўли билан қатор шакиллантиринг. Имзо шакиллантиришда Secret Key дан фойдаланилишини унитманг!

2.                  Олинган қатор MD5 ни ҳисобланг.

3.                  Ҳосил бўлган қийматни “Тўлов ҳақида ҳабарнома формаси орқали олинган "LMI_HASH" параметри қиймати билан солиштиринг.

Агарда шакиллантирилган имзо “Тўлов ҳақида ҳабарнома формаси орқали олинган билан мос келса маълумотлар ўзгармаган ва маълумотлар манбайи ҳақиқатдан Web Merchant Interface сервисидир.

SIGN:

4.                  “Тўлов ҳақида ҳабарнома формаси орқали олинган параметрлар қийматларини Web Merchant Interface сервисида назорат имзосини шакиллантиришдаги тартибда (юқорига қаранг) “бирлаштириш” ("склеивания") йўли билан қатор шакиллантиринг. Имзо шакиллантиришда Secret Key дан фойдаланилишини унитманг!

5.                  Рақамли имзони       фойдаланиб текширинг.

Назорат саволлари:

  1. Тўлов сўровномаси формаси нима
  2. Олдиндан сўров формаси нима
  3. Тўлов ҳақида ҳабарнома формаси нима
  4. Тўлов амалга оширилгани формаси нима
  5. Тўлов амалга оширилмагани формаси нима
  6. Secret Key (LMI_SECRET_KEY) нима
  7. Назорат имзоси нима
  8. LMI_PAYMENT_AMOUNT қандай параметр
  9. Result URL нима
  10. LMI_PAYMENT_NO нима
  11. LMI_PAYEE_PURSE нима учун керак
  12. LMI_SYS_TRANS_DATE нимани англатади

Топшириқ вариантлари:

 

1.      Тўлов ҳақида маълумотларни текшириш

2.      Назорат имзосини текшириш

3.      Маълумот бутлигини текшириш

4.      Маълумотлар манбаини текшириш

Ишни бажариш тартиби:

1.   Ихтиёрий магазин сайти кодини очиш.

2.   Магазин сайтида тўлов формаси кодини ўрнатиш

3.   Тўловларни қабул қилишни деморублда текшириш

4.   Тўлов формасини ишчи режимга ўтказиш

5.   Натижа кутилгандек бўлса қоғозда ва электрон кўринишда ҳисобот тайёрлаш.

4 – Лаборатория иши

Мавзу: Cyber Plat тўлов тизимига уланиш (2 соат)

Ишнинг мақсади:

Бу лаборатория ишининг асосий мақсади талабанинг Интернет магазинда Cyber Plat тўлов тизими ёрдамида тўловларни амалга ошириш бўйича амалий кўникмаларини ҳосил қилиш ҳисобланади.

Зарурий назарий маълумотлар:

Сизнинг Интернет-магазинингиз витринага маълумотлар киритиш ва дизайни ўз ихтиёрингизда. CyberPlat® тизимига уланиш учун эса магазинингизга "Магазин - расчетов" дастурий таъминотини ўрнатишингиз лозим.

Ҳаридорларнинг тўловларини Магазинга юридик шахс сифатида икки усулда амалга ошириш мумкин:

Магазин танлаган вариант ва савдо шартларига қараб регистрация қилинаётганда тайёрланадиган хужжатлар тартиби ўзгаради. Банкдаги ҳисоб рақамдан фойдаланилган ҳолда CyberPlat® тизимида хизмат кўрсатилиш ҳақидаги шартнома имзоланаётгандаги таъсис хужжатлари пакети тақдим этилмайди. Платина банкида ҳисоб рақам очиш банк қоидалари ва МБ йўриқномалари асосида амалга оширилади. Қуйида Магазинни транизит ҳисоб рақамдан фойдаланадиган вариант билан регистрация қилиш тартиби келтирилмоқда.

  1. Регистрация формасини тўлдириш
  2. Тизим менеджерларидан электрон почта орқали регистрацион маълумотлар билан тўлдириган қуйидаги хужжатлар матнини олиш:
  3. CyberPlat® тизимида ташкилотнинг электрон магазига хизмат кўрсатиш бўйича шартнома имзоланаётганида юридик шахс Банк хужжатлар пакети тақдим этади.
  4. маълумот юборилган санадан бошлаб 30 кун ичида «CYBERPLAT» офисига  келиши ёки почта орқали жўнатиши лозим. Агар мижоз бирор сабабга кўра ўзи томонидан имзоланган шартнома билан компания офисига кела олмаса у «CYBERPLAT» компанияси менежери билан боғланиб янги шартнома олиши керак.
  5. Имзоланиб мухр билан тасдиқланган 2чи пунктда кўрсатилган хужжатлар ҳамда таъсис хужжатларини тақдим этиш.
  6. Банк томонидан тасдиқланган хужжатларни олиш.
  7. Банкдан "Магазин-расчетов" дастурий таъминотини олиш учун техник мутахассисларнинг электрон адресени олиш.
  8. Олинган дастурий таъминотни инсталляция қилинганидан, ключларни генерация қилинганидан ва синовдан (тестдан) ўтганидан сўнг "электрон магазинни CyberPlat® тизимига уланиши бўйича бажарилган ишлар ҳақида далолатнома" ва "Электрон рақамли имзо учун очиқ калити берилгани ҳақида далолатнома" тузилади.

CyberPlat® тизимига уланишнинг бундай тартиби Сизга қуйидагиларни таъминлайди:

Натижада Сизнинг Магазинингизни Банкда ҳисоб рақам очилади ва CyberPlat® тизими билан ҳамкорликда ишловчи дастурий таъминот ўратилади.

Назорат саволлари:

Топшириқ вариантлари

1.      Банкдаги ҳисоб рақам орқали ишлаш усули билан уланиш тартиби

2.      Транзит ҳисоб рақами билан ишлаш усули билан уланиш тартиби

Ишни бажариш тартиби:

1.      Ихтиёрий магазин сайти кодини очиш.

2.      Магазин сайтида "Магазин - расчетов" дастурий таъминотини инсталация қилиш

3.      Тўловларни қабул қилишни деморублда текшириш

4.      Тўлов формасини ишчи режимга ўтказиш

5.      Натижа кутилгандек бўлса қоғозда ва электрон кўринишда ҳисобот тайёрлаш.

5 Лаборатория иши

Мавзу: ASSIST тўлов тизимига уланиш (2 соат)

Ишнинг мақсади:

Бу лаборатория ишининг асосий мақсади талабанинг Интернет магазинда ASSIST тўлов тизими ёрдамида тўловларни амалга ошириш бўйича амалий кўникмаларини ҳосил қилиш ҳисобланади.

Зарурий назарий маълумотлар:

Интернет магазинни ASSIST тўлов тизимига улашнинг икки усули бор. Биринчиси мижоз Сизнинг Интернет-магазинингизда ҳеч қандай маълумот киритмайдиган ҳолларда фойдаланади. Бу маълумотни (Исм шарфи, манзили, email, телефон) ҳаридор ASSIST серверида киритади. Иккинчисида мижоз ўзининг шахсий маълумотларини Сизнинг Интернет-магазинингиз саҳифасида киритганида фойдаланилади.

Режим -1

Сизнинг интернет-магазинингизнинг буютрма шакиллантирувчи ва маҳсулот ҳарид қилувчи саҳифаси кодига лозим параметрларга эга HTML кодини қўшиш керак:

Юбориладиган параметрлар қийматлари

<FORM NAME="form1" ACTION="http://secure.assist.ru/shops/purchase.cfm" METHOD="POST">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="Shop_IDP" VALUE="СИЗНИНГ Shop_IDP">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="Order_IDP" VALUE="541">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="Subtotal_P" VALUE="11">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="Delay" VALUE="0">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="Language" VALUE="0">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="URL_RETURN_OK" VALUE=" http://www.o3.ru/yes">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="URL_RETURN_NO" VALUE=" http://www.o3.ru/no">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="Currency" VALUE="RUR">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="Comment" VALUE="Чашка с блюдцем">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="IsFrame" VALUE="1">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="CardPayment" VALUE="1">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="WalletPayment" VALUE="0">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="WebMoneyPayment" VALUE="0">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="RapidaPayment" VALUE="0">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="PayCashPayment" VALUE="0">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="EPortPayment" VALUE="0">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="KreditPilotPayment" VALUE="0">

<INPUT TYPE="SUBMIT" NAME="Submit" VALUE="Ҳарид" onclick="document.all.Submit.disabled=true; document.form1.submit();">

</FORM>      

Киритилган ўзгартириш натижасида Сизнинг интернет-магазинингиз саҳифасида "Ҳарид" тугмаси пайдо бўлади.

Сотувдан сўнг Ҳаридорни магазинга юбоиш:

Авторизация натижасига кўра ASSIST сервери автоматик тарзда ҳаридорни Сизнинг интернет-магазин сайтингизга қайта жўнатиши мумкин. Бунинг учун магазин эккаунтига мос ўзгартиришлар киритиш лозим.

Муваффақиятли авторизация ҳолида ҳаридор Сиз   URL_RETURN_OK параметрида кўрсатган манзига юборилади. Бошқа барча ҳолатларда у  URL_RETURN_NO  параметрида кўрсатилган манзига юборилади. Бунда ушбу манзилга қуйидаги параметр қўшилади:

Order_IDP – интернет-магазин тўлов тизимидаги ушбу ҳаридга мос келувчи буюртма рақами.

Формат:

http://< қайтиш URL и>?Order_IDP=<қиймат>  

Режим – 2

Сизнинг интернет-магазинингизнинг буютрма шакиллантирувчи ва маҳсулот ҳарид қилувчи саҳифаси кодига лозим параметрларга эга HTML кодини қўшиш керак:

Юбориладиган параметрлар қийматлари

<FORM NAME="form1" ACTION="https://secure.assist.ru/shops/cardpayment.cfm" METHOD="POST">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="Shop_IDP" VALUE="ВАШ Shop_IDP">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="Order_IDP" VALUE="541">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="Subtotal_P" VALUE="11">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="Delay" VALUE="0">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="Language" VALUE="0">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="URL_RETURN_OK" VALUE="http://www.o3.ru/yes">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="URL_RETURN_NO" VALUE="http://www.o3.ru/no">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="Currency" VALUE="RUR">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="Comment" VALUE="Синов буюртма тўлови">

<INPUT TYPE="TEXT" NAME="LastName" VALUE="Иванов">

<INPUT TYPE="TEXT" NAME="FirstName" VALUE="Иван">

<INPUT TYPE="TEXT" NAME="MiddleName" VALUE="Иванович">

<INPUT TYPE="TEXT" NAME="Email" VALUE="mail@mail.ru">

<INPUT TYPE="TEXT" NAME="Address" VALUE="шаҳар, уй, кўча">

<INPUT TYPE="TEXT" NAME="Phone" VALUE="911">

<INPUT TYPE="TEXT" NAME="Country" VALUE="RUS">

<INPUT TYPE="TEXT" NAME="State" VALUE="77">

<INPUT TYPE="TEXT" NAME="City" VALUE="Москва">

<INPUT TYPE="TEXT" NAME="Zip" VALUE="911911">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="IsFrame" VALUE="1">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="f_Email" VALUE="1">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="CardPayment" VALUE="1">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="WalletPayment" VALUE="0">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="WebMoneyPayment" VALUE="0">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="RapidaPayment" VALUE="0">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="PayCashPayment" VALUE="0">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="EPortPayment" VALUE="0">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="KreditPilotPayment" VALUE="0">

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="AssistIDCCPayment" VALUE="1">

<INPUT TYPE="SUBMIT" NAME="Submit" VALUE="Тўлов" onclick="document.all.Submit.disabled=true; document.form1.submit();">

</FORM>      

Киритилган ўзгартиришлар натижасида Сизнинг интернет-магазинингиз саҳифасида ҳаридор ҳақидаги маълумотлар киритиш шакли ва “Тўлов” тугмаси ҳосил бўлади.

Сотувдан сўнг Ҳаридорни магазинга юбоиш:

Авторизация натижасига кўра ASSIST сервери автоматик тарзда ҳаридорни Сизнинг интернет-магазин сайтингизга қайта жўнатиши мумкин. Бунинг учун магазин эккаунтига мос ўзгартиришлар киритиш лозим.

Муваффақиятли авторизация ҳолида ҳаридор Сиз   URL_RETURN_OK параметрида кўрсатган манзига юборилади. Бошқа барча ҳолатларда у  URL_RETURN_NO  параметрида кўрсатилган манзига юборилади. Бунда ушбу манзилга қуйидаги параметр қўшилади:

Order_IDP – интернет-магазин тўлов тизимидаги ушбу ҳаридга мос келувчи буюртма рақами.

Формат:

http://< қайтариш URL и>?Order_IDP=<қиймат>          

Синов режими

Интернет-магазинингиз дастурий таъминотини созлаш ва уни ASSIST билан биргаликда ишлашини таъминлаш мақсадида сиз авторизацияни синов режимини ишлатишингиз мумкин.

Бу режим рўйхатдан ўтказилган фойдаланнувчиларнинг «Настройки магазина» бўлимига ўрнатилади. У 1 ва 2 режимларда синов авторизациялаш имконини беради.

Магазин синов режимида бўлганида Тўлов Марказида авторизация амалга оширилмайди, ASSIST  сервери зарурий DemoResult параметрини юборилишини кутади.

Бу қўшимча параметрни ихтиёрий уланиш режими HTML кодига кўшиш лозим.

<INPUT TYPE="HIDDEN" NAME="DemoResult" VALUE="Қайтариш коди">   

«Қайтариш коди» параметри ASSIST тизимига, Сиз қандай жавоб олишни кутаётганингизни маълум қилади.

Мисол учун, агар Қайтариш коди қиймати AS000 бўлса, у ҳолда бу авторизация натижаси доимо "АВТОРИЗАЦИИ МУВОФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ" бўлади.

Сизнинг магазинингиз ва ASSIST серверининг интернет-ҳамкорлиги синов босқичи мувоффақиятли якунланганидан сўнг, HTML кодидан бу параметрни олиб ташлашингиз, ҳамада магазинни ишчи ҳолатига ўтказишингиз лозим.

Агарда Сиз Ўзингизнинг кодингиздан DemoResult параметрини олиб ташламасангиз, ҳамда магазинни ишчи ҳолатига ўтказсангиз бирорта ҳам трансакций мувоффақиятли бўлмайди.

Назорат саволлари:

1.      Интернет магазинни ASSIAT тўлов тизимига улашнинг биринчи усулидан қайси ҳоллар учун фойдаланилади.

2.      Интернет магазинни ASSIAT тўлов тизимига улашнинг биринчи усулидан қайси ҳоллар учун фойдаланилади.

3.      Интернет магазинни ASSIAT тўлов тизимига улашнинг Синов режими нима учун керак

4.      Синов режимида кайси параметрлар ўзгаради ва нима учун.

5.      Shop_IDP параметри нима.

6.      URL_RETURN_OK  параметри нима.

7.      DemoResult параметрини олиб ташламаса нима бўлади.

8.      Тўдов миқдори қандай юборилади

 

Топшириқ вариантлари:

1.      Интернет магазинни ASSIAT тўлов тизимига улашнинг биринчи усули билан улаш

2.      Интернет магазинни ASSIAT тўлов тизимига улашнинг иккинчи усули билан улаш

Ишни бажариш тартиби:

1.      Ихтиёрий Интернет магазин дастурий кодини очиш.

2.      Унга HTML кодни киритиш.

3.      Интернет магазин сайтини ишга тушириш.

4.      Интернет магазинига уланиб, тўловни амалга ошириш

5.      Натижа кутилгандек бўлса қоғозда ва электрон кўринишда ҳисобот тайёрлаш.

6 – лаборатория иши

Мавзу: RUpay тўлов тизимига уланиш (2 соат)

Ишнинг мақсади:

Бу лаборатория ишининг асосий мақсади талабанинг Интернет магазинда RUpay тўлов тизими ёрдамида тўловларни амалга ошириш бўйича амалий кўникмаларини ҳосил қилиш ҳисобланади.

Зарурий назарий маълумотлар:

Электрон Магазин сайтини RUupay тўлов тизимига уланишнинг икки усули мавжуд.

Биринчи усул RUpay нинг maverick компонентаси учун com_virtuemart модули

Инсталляция:

-          Архив файли очилади.

-          Аdministrator папкасини Сизнинг Joomla (магазинингиз сайти) асосий каталоги (корени)га кўчириш.

-          RUpay тизими сайтининг “настройкаменюсида кўрсатинг: Тўлов ҳақида ҳабарлаш -http://сизнинг_сайтинигиз_адреси(корень_Joomla)/administrator/components/com_virtuemart/classes/rupay/pay_report.php

-          Сайтингиз "Joomla"си бошқарув панелига киринг, php_virtuemart компонентини танланг, янги тўлов турини қўшинг:

-          Активлари: белги (галочка);

-          Тўлов формаси номи: RUpay;

-          Код: RUpay;

-          Payment class name: ps_rupay;

-          Тўлов формаси: PayPal (or related)

Ўзгаришларни сақланг.

-         Янги ташкил этилган Rupay тўлов усулини танланг ва "конфигурация" кўрсаткичига ўтинг. Бу ерда конфигурацияни (Rupay настройкасига кўра) ўз эҳтиёжингиз асосида ўзгартиринг ("http://сайтингиз_адреси/administrator/components/com_virtuemart/classes/payment/ps_rupay.cfg" файлига ёзиш ҳуқуқи бўлиши керак!)...

-         Ўзгартиришларни сақланг.

-         Иккинчи усул:  RUpay нинг com_virtuemart (c) компоненти учун tug модули. Бу модул maverick модулидан нимаси билан фарқ қилади:

-         Модуль Виртуал магазин (Virtuemart) нинг оригиналь файлларига тегмайди ва битта конфигурацион (автоматом тарзда генериацияланади, директорияга ўзгартириш ҳуқуқини текширинг) файлдан иборат

-         Серверда CURL функцияси кириш ҳуқуқи (доступ) йўқ ҳолда огоҳлантиради.

-         Мулоқат тилини онсон ўзгартириш мумкин, барча ўзгарувчилар асосий файлда... ҳеч қандай билим керак эмас фақат матинни ўзгартирилса бўлди.

-         Визуаль  тарзда лозим тўлов усулини танлаш мумкин.

-         Қуйидаги камчиликлар топилган:

-         Модуль серверда CURL функциясининг йўқлигини огоҳлантирмаган, фақат ишламаган

-         Агар сизнинг валюталарингиз RUR, EUR, USD ёки UAH бўлмаса модул ишламаган, энди эса яна SUR (VMда бошланғич қўйилганида) ва RUB лар билан ишлайди

Ўрнатиш:

-          Архив очилади

-          ps_rupay.php файли сервердаги ".../administrator/components/com_virtuemart/classes/payment" директорияга кўчиринг (синов учун локаль компьютерга ўрнатиш мумкин)

-          virtuemart нинг админстраторидан меню: Магазин >> Тўлов усулига кирилади ва янги қуйидаги настройкали модул қўшилади:

-           Активлар?: Ҳа;

-           Тўлов усули номи: RUpay;

-           Код: RP;

-           Payment class name: ps_rupay;

-           Тўлов усули тури: PayPal (or related)

Ўзгартиришларни сақланг.

Ўзгартиришларни сақланг.

Модулнинг ишлаши.  “Буюртмани тасдиқлаш” дан сўнг тўлов усулларини танлаш таклиф этилади.

Тўлашни босгандан сўнг реквизитлар чиқади. Тўловдан сўнг сотувчи манзилига счет келади. Бу модул оригинал Virtuemart да ишлайди. Лекин модулнинг камчиликлари мавжуд. Тўловнинг бажарилганини текшириш имкони йўқ.

Назорат саволлари:

1.      RUpay нинг com_virtuemart (c) компоненти учун tug модули maverick модулидан нимаси билан фарқ қилади:

Топшириқ вариантлари:

1.      Электрон магазинни RUpay тизимига уланг.

Ишни бажариш тартиби:

1.   Ихтиёрий магазин сайти кодини очиш.

2.   Магазин сайтида тўлов формаси кодини ўрнатиш

3.   Тўловларни қабул қилишни деморублда текшириш

4.   Тўлов формасини ишчи режимга ўтказиш

5.   Натижа кутилгандек бўлса қоғозда ва электрон кўринишда ҳисобот тайёрлаш.

7 – Лаборатория иши

Мавзу: DUET тўлов тизимига уланиш (2 соат)

Ишнинг мақсади:

            Лаборатория ишининг асосий мақсади магазинларда пластик картлар орқали тўловларни амалга ошириш учун DUET тўлов тизими ёрдамидаш банкларга улаш бўйича амалий кўникмаларини ҳосил қилиш.

Зарурий назарий маълумотлар:

Банклараро ҳисоб-китоб кичиктизими (подсистемаси)

Банклараро ҳисоб-китоб кичиктизими эмиссия ва эквайеринг картлари турли Иштирокчилар томонидан амалга оширганда клиринг ҳабарларини қабул қилиш ва қайта ишлашни шакиллантириш учун предназначена.

Клиринг ҳабарлар таснифи

Ҳабарлар файли ташқи ҳисоб-китоб тизимининг тўлов хужжатлари тури атрибутига қараб характерланади.

 

7.1.  - жадвал  Тўлов хужжатлари тури

Тўлов хужжати тури

Номи

0

Тўлов транзакциялари

1

Квитанциялар

2

Тўлов ҳақида ҳабарнома (кредит/дебет)

3

Тўлов топшириқномаси

4

Административ ҳабарлар

 

Ҳабарлар файли сертификатлардан фойдаланиш қоидалари ва мижоз ҳисоб рақмига таъсир характерини аниқловчи “Қайта ишлаш тури” атрибутига қараб характерланади.

 

7.2.  – жадва. Хабарлар қайта ишлаш турлари характеристикаси

Ҳабарларни қайта ишлаш турлари

Характеристика

223

Мижоз ҳисоб рақамидан сертификатларни текшириб маблағ ечиш

224

Мижоз ҳисоб рақамидан операция амалга оширилмайди (проводка вакиллик ҳисоб рамаидан)

225

Мижоз ҳисоб рақамидан сертификатларни текширмай маблағ ечиш

226

Тўлов топшириқномаларни қайта ишлаш

Ҳабарларни шакиллантириш коидалари

Чиқувчи ҳабарлар

Чиқувчи ҳабарлар учун “Хужжат тури” ва “Қайта ишлаш тури” атрибутлари қуйидаги қоидаларга кўра берилади.

 

7.3. - жадвал Чиқувчи хужжатлар характеристикалари

Операция

Тўлов хужжати тури

Қайта ишлаш тури

  21 – Ҳисоб рақам очмай бошқа банкга ўтказиш

3

226

  31 – Бошқа қатнашчи МК сидан ҳаражат

2

223

  33 - Бошқа қатнашчи МК сидан кассир терминалидан нақд пул бериш

2

223

  71 - Бошқа қатнашчи МК сидан жисмоний шахс ҳисоб рақамига маблағ кўчириш

2

223

  73 - Бошқа қатнашчи МК сидан юридик шахс ҳисоб рақамига маблағ кўчириш

2

223

  93 – Магазинда бошқа қатнашчи МК сидан тўлаш

2

223

111 – Банкоматдан бошқа қатнашчи МК сидан нақд пул бериш

2

223

113 – Бузилган (сбой)да бошқа қатнашчи МК сидан нақд пул бериш

2

223

116 - Бузилган (сбой)да бошқа қатнашчи МК сидан пул ўтказиш

2

223

121 – Бошқа қатнашчига кирим қилиш

2

224

Кирувчи ҳабарлар

Қатнашчи тизимида кирувчи ҳабарларни қайта ишлаш натижасида тайёрланадиган  операциялар коди “Қайта ишлаш тури” ва “Хужжат тури” атрибутларига қараб аниқланади.

7.4.     - жадвал Кирувчи хужжатлар характеристикаси

Тўлов хужжати тури

Қайта ишлаш тури

Операция

4

223

  94 – Бошқа қатнашида ечиш

115 – Дебет ҳабарнома

4

225

  94 – Бошқа қатнашчида ечиш

115 - Дебет ҳабарнома

5

224

103 - Кредит ҳабарнома

2

226

115 – Дебет АВИЗО

3

226

122 – Тўлов топшириқнома асосидаги ўтказмани кирим қилиш

103 – Кредит АВИЗО 

Банклараро ҳисоб-китоб тизими ҳабарлашув файллари

DUET тизимида банклараро ҳисоб-китоб 3- ҳил режимда амалга оширилиши мумкин:

§  Ташқи тизимлар орқали ҳисоб-китоб;

§  DUET клиринг орқали ҳисоб-китоб;

§  Бир поғонали ҳисоб-китоб.

Ташқи тизимлар орқали ҳисоб-китобда банклараро ҳисоб-китобнинг икки тур файлларидан фойдаланилади:

-          Россия Сбербанки ҳисоб-китоб тизимида хужжатлар юбориш учун фойдаланиладиган  dbf-файллари;

-          Россия Сбербанки филиаллараро ҳисоб-китоб тизимида  электрон хужжатайланиши  ва  электрон тўлов хужжатлари ҳамда хизмат-маълумот хужжатлари билан алмашиниш тизимининг транспорт файллари. Транспорт файллари формати "SBRF3" ном билан номланади.

 DUET клиринг ва бир поғонали ҳисоб-китоблар  уч усул билан амалга оширилиши мумкин:

-          Маълумотларни DUET тизими формати файллари кўринишда юбориш;

-          Маълумотларни DUET тизими форматида e-mail орқали юбориш;

-          Маълумотларни Қозоғистонда қабул қилинган банклараро тўлов тизимида фойдаланиладиган файл кўринишида юбориш.

DUET тизимининг файл алмашинув формати

Файл алмашинувнинг уч турди мавжуд:

-          Транзакциялар файли,

-          Тўлов топшириқномаси,

-          квитанциялар,

-          ҳабарномалар.

Файлда параметрлар орасида ажратувчи белги табуляция белгисидир.

 Назорат саволлари:

1.      Эмитент ким

2.      Эквайер ким

3.      Савдо ускуналари

4.      Процессинг маркази

5.      Ҳисоб-китоб банки

6.      Инкацация нима

7.      Маълумотлар қандай алмашинилади

Топшириқ вариантлари:

1.      Магазиндан DUET тизими ёрдамидан тўловни амалга ошириш  

Ишни бажариш тартиби

1.      Каточкага загруска қилиш.

2.      Тўловни амалга ошириш.

3.      Инкацасия қилиш.

8 – Лаборатория иши

Мавзу: Яндекс. Денги тўлов тизимига уланиш (2 соат)

Ишнинг мақсади:

            Лаборатория ишининг асосий мақсади талабаларни Интернет магазинида Яндекс. Денги тўлов тизими ёрдамида тўловларни амалга ошириш бўйича лаборатория ишида ишлатиш амалий кўникмаларини ҳосил қилиш.

Зарурий назарий маълумотлар:

Яндекс.Денги тўлов тизимига Тўловларни Қабул қилиш

Маркази усули билан уланиш.

Уланиш схемаси ихтиёрий интернет-магазин, интернет-сервис ёки хизмат кўрсатувчи провайдерга (келгусида магазин) мос келади.

Тўловлар ҳақидаги маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш функциясини Яндекс Деньги тизимининг Тўловларни Қабул қилиш Маркази (келгусида ТҚМ) бажаради, магазин вэб сахифасида эса фақатгина тўлов вэб-формаси жойлашади.

Тўлов формаси тўлов ҳақидаги маълумотни ТҚМ га жўнатади. ТҚМ тўловларни қабул қилади ва тўлов операцияси ўтказилгани ҳақида электрон хабар орқали маълум қилади.

Магазин ТҚМ ҳабарнома формасининг бирини танлаши мумкин:

-          e-mail ҳабарнома

-          http ҳабарнома

Интернет-магазин билан тўловни қабул қилиш ҳақидаги Агентлик шартномаси ва шаҳсий имзосининг аналоги ҳақидаги Келишув асосида иш олиб борилади.

Яндекс.Деньги компанияси пул маблағини магазиннинг россия банкидаги ҳисоб рақамига ўтказади.

Пул маблағи магазиннинг россия банкидаги ҳисоб рақамига Яндкус.Деньги тўлов тизимида тўлов ўганидан сўнг 3 иш куни ичида ўтказилади.

Уланишнинг бу усулида тўлов тизимининг комиссияси маҳсулот ёки хизмат туридан келиб чиқган ҳолда белгиланади.

Уланиш тартиби:

1. Уланишга ариза бериш.

2. Агентлик шартномасини тузиш.

3. Тўлов тизимига техник уланишни амалга ошириш.

4. Интернет-магазин сайтига Яндекс.Денегни қабул қилиш ҳақидаги ахборатни жойлаштириш

e-mail ҳабарнома

Тўлов Қабул қилиш марказининг E-mail ҳабарнома шу онда етказиб беришлиши зарур бўлмаган моддий махсулотлар ҳамда провайдерлик хизматлари учун мос келади.

Тўлов тўлов тизимининг Процессинг маркази томонидан авторизацияланганидан сўнг ТҚМ магазиннинг электрон манзилига ҳабарнома юборади. Интернет-магазиннинг электрон манзили уланиш вақтида тақдим этилади, одатда бу буюртмани қайта ишловчи операторнинг ёки робортнинг манзилидир.

Магазинга E-mail ҳабарномалар оддий матн формати plain_text каби магазин томонидан автоматик тарзда қайта ишлаш учун xml форматида ҳам юбориши мумкин. Барча ҳабарномалар ТҚМнинг шаҳсий имзоси аналоги (ШИА) ёрдамида имзоланади. ШИАдан фойдаланиш тўлов тизимидан олинаётган ҳабарномаларнинг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилиш имконини беради. Ушбу ҳабарномалар асосида магазин хизмат кўрсатиши ёки махсулотни жўнатиши мумкин.

plain_text форматдаги e-mail ҳабарнома намунаси:

Кимга "Магазин номи"

Date: 01.01.2006 /тўлов санаси/

Махсулот учун келган тўлов

Сумма: 100 RUB /тўлов миқдори/

Буюртма рақам: 123

Ф.И.Ш.: Иванов И.И.

Етказиш манзили: Москва

E-mail: ***@***.**

Буюртма мазмуни: Гулдаста. атиргуллар. 25 дона.

Contract: XXXXXXXXXXXXX /Яндекс.Деньги тўлов тизимидаги шартноманинг уникал раками/

xml форматдаги e-mail ҳабарнома намунаси:

<?xml version="1.0" encoding="windows-1251" standalone="yes"?>

<invoice received-for="магазин номи" # XXX>

<date><сана></date>

<contract>XXXXXXXXXXXXX</contract>

<payment-info>

<sum>100 RUB</sum>

<order>123</order>

</payment-info>

<client-info>

<name>Иванов И.И.</name>

<adress>Москва</adress>

<e-mail>***@***.**</e-mail>

<detailes>Гулдаста. атиргуллар. 25 дона.</detailes>

</client-info>

</invoice>

ТҚМ кунлик тўлов реестрини шакллантириши ва магазин кўрсатган e-mail га юбориши мумкин, бу тўловларнинг ўтиш жараёнини янада яхши назорат қилиш имконини беради.

Кунлик тўловлар реестри намунаси:

"магазин номи"га ТЎЛОВЛАР РЕЕСТРИ № X

Тўлов санаси: 01.01.2006

Тўловлар сони:

Ҳабарнома рақами1; буюртма рақами1; ФИШ1; манзил1; e-mail1; 01.01.2006 13:53:00; 100.00;

Ҳабарнома рақами2; буюртма рақами2; ФИШ2; манзил2; e-mail2; 01.01.2006 14:01:00; 150.00;

Ҳабарнома рақами3; буюртма рақами3; ФИШ3; манзил3; e-mail3; 01.01.2006 16:20:00; 200.00;

Қабул қилинган тўловлар  миқдори: 450.00 RUB

Тўловлар сони: 3

http ҳабарнома

Тўлов Қабул қилиш марказининг http ҳабарнома шу онда етказиб берилиши зарур бўлган виртуал махсулотлар (электрон матбаа, mp3 форматдаги музика, дастурий таъминот) ҳамда провайдерлик хизматлари учун москелади.

Тўлов тўлов тизимининг Процессинг маркази томонидан авторизацияланганидан сўнг ТҚМ магазиннинг URL га тўловни қайта ишлаш учун зарур бўлган барча маълумотларга эга  HTTP-ҳабарнома юборади. Магазин ушбу ҳабарномани ўзининг ахборот тизимида қайта ишлаб, махсулотни жўнатиши ёки автоматик тарзда хизмат кўрсатиши мумкин.

ТҚМ протоколи ўз ахборот тизими учун ихтиёрий дастурий-аппарат платформалардан фойдаланувчи магазинларга ҳабарномаларни етказиб бериш имконини беради.

1. Ҳаридор магазин витринасидаги тўлов формасига киритган маълумотлар ТҚМга жўнатилади.

2. Тўлов формасидаги буюртма ҳақидаги маълумотлар асосида ТҚМ тўлов тизими шартномасини шакллантиради ва уни ҳаридорга тақдим этади.

3. Ҳаридор тўловни тасдиқлайди.

4. ТҚМ ушбу буюртма асосида магазинга тўловни қабул қилиш ҳақида “Буюртмани текшириш” сўровномасини шакиллантиради. Бу қадамни зарурлиги магазин созловларида (настройка) ўрнатилади.

5. Магазин буюртмани корректлигини тасдиқлайди (бу қадам ТҚМдан буюртмани текшириш сўровномаси келсагина мавжуд бўлади).

6. Тўловни авторизациялаш ва қабул қилиш.

7. ТҚМ магазинни буюрма тўланганлиги ҳақида ҳабардор қилади. Тўлов ҳақидаги HTTP-ҳабарнома тўлов амалга ошганини тасдиқловчи ШИАни ўз ичига олади.

8. Магазин ТҚМдан тўлов ҳақидаги ҳабарномани олганини тасдиқлайди.

9. ТҚМ ҳаридор браузерига тўловнинг мувоффақиятли ёки мувоффақиятсизлигига қараб магазин URL ига HTTP-редирект жавоби йўллайди.

10.Магазин ҳаридор браузеридан буюртма тарифланган параметрли ушбу редиректни олади.

11.Магазин ҳаридор учун натижа-саҳифасини шакиллантиради.

ТҚМдан магазинга сўровномалар POST HTTP-сўровлар каби юборилади. Натижани магазин бу сўровномага жавоб кўринишида қайтариши керак.

 

ТҚМга  НТТР-ҳабарнома усули билан уланиш хусусиятлари (Особенности):

-          ТҚМ PGP-имзо ёки md5-хэш билан имзоланган НТТР-сўровларни SSL канал орқали жўнатади. Магазин PGP-имзо ёки md5-хэшга мослигини текширишни маъминлашга ва SSL сертификатига эга бўлиши керак.

-          ТҚМ магазинга буюртмани такшириш ҳақида сўров юбоиши мумкин. Агар унга тасдиқловчи жавоб бўлмаса тўлов амалга ошмайди ва ҳаридорга тўловни амалга ошириш имкони йўқлиги ҳақидаги ҳабар юборади.

-          Ёмонниятлилар томонидан тўлов реквезитларига ўзгартиришлар киритишни ҳисоялаш учун магазин ушбу реквезитларни PGP – шифрлаш ёки md5-хэш ёрдамида имзолаши мумкин, бу ҳолда имзо ТҚМда шартнома шакиллантирилаётганда текширилади.

-          ТҚМ ҳар бир тўлов ҳақидаги HTTP-ҳабарномадан ташқари, кун якуни бўйича тўловлар реестри шакиллантиради ва магазин e-mail га юборилади

Кунлик тўловлар реестри намунаси:

"магазин номи"га ТЎЛОВЛАР РЕЕСТРИ № X

Тўлов санаси: 01.01.2006

Тўловлар сони:

Ҳабарнома рақами1; буюртма рақами1; ФИШ1; манзил1; e-mail1; 01.01.2006 13:53:00; 100.00;

Ҳабарнома рақами2; буюртма рақами2; ФИШ2; манзил2; e-mail2; 01.01.2006 14:01:00; 150.00;

Ҳабарнома рақами3; буюртма рақами3; ФИШ3; манзил3; e-mail3; 01.01.2006 16:20:00; 200.00;

Қабул қилинган тўловлар  миқдори: 450.00 RUB

Тўловлар сони: 3

Магазин сайтида тўлов формаси ўрнатиш

Тўлов формаси Яндекс.Денег Тўловларни Қабул қилиш Марказига юбориладиган буюртма ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган бирнеча реквезитлардан иборат.

Тўлов формаси коди буюртмани шакиллантиришнинг сўнги HTML-сахифасига киритилади.

Тўлов формаси намунаси:

<form method="POST" action="http://money.yandex.ru/select-wallet.xml"> /фойдаланувчини ҳамённи танлаш сахифасига юборади/

<input type="hidden" name="TargetCurrency" value="643"> /валюта коди - рубль/

<input type="hidden" name="currency" value="643>/валюта коди - рубль/

<input type="hidden" name="wbp_InactivityPeriod" value="2">

<input type="hidden" name="wbp_ShopAddress" value="wn1.paycash.ru:8828">

<input type="hidden" name="wbp_ShopEncryptionKey" value="hAAAEicBAHV6wr3pySqE3thhKHb...">

<input type="hidden" name="wbp_ShopKeyID" value="4060341894">

<input type="hidden" name="wbp_Version" value="1.0">

<nput type="hidden" name="wbp_CorrespondentID" value="8994748E663DE6B3C68D2D9931B079C74789D4B4">

<input type="hidden" name="BankID" value="100"> / тўлов тизими процессинг маркази идентификатори /

<input type="hidden" name="TargetBankID" value="1001"> / тўлов тизими процессинг маркази идентификатори /

<input type="hidden" name="PaymentTypeCD" value="PC"> /тўлов тури: PayCash технологияси бўйича/

<input type="hidden" name="ShopID" value=" проект идентификатори "> /ТҚМда магазин идентификаторитўлов тизими томонидан Магазинга бериладиган уникал қиймат/

Буюртма рақами:

<br>

<nput type=text name="CustomerNumber" size="20"><br><br> /тўловнинг асосий(ключевая) маълумоти: интернет-магазинда буюртма рақами, хизмат кўрсатиш провайдерида хисоб рақам (агар бу катак тўлдирилмаса тўлов ТҚМга юборилмайди)/

Сумма:<br>

<input type=text name="Sum" size="10"><br><br> /тўлов миқдори (ТҚМ шартномани ушбу миқдорга шакиллантиради ва мижоз ҳамёнига юборади)/

Ф.И.Ш.:<br>

<input type=text name="CustName" size="60"><br><br> /мижоз ФИШ/

Етказиб бериш манзили:<br>

<nput type=text name="CustAddr" size="60"><br><br> /етказиш манзили/

E-mail:<br>

<input type=text name="CustEMail" size="60"><br><br> /мижоз e-mail/

Буюртма мазмуни:<br>

<textarea rows="10" name="OrderDetails" cols="60"></textarea><br><br> / буюртма мазмуни: мижоз тўлаётган маҳсулот ёки хизмат номи/

<nput type=submit value="Яндекс.Деньги орқали тўлаш"><br>

</form>

 

Форманинг "wbp"префиксли реквезитлари хизмат реквезитлари бўлиб улар ўзгартиртирилмайди.

CustomerNumber, Sum, CustName, CustAddr, CustEMail, OrderDetails катаклари буюртмани шакиллантириш саҳифасида мижозга ўзгартиришга рухсат этилади (доступно). Буюртманинг бошқа параметрли катаклари (CustName, CustAddr, CustEMail, OrderDetails) магазин томонидан танланади ва мажбурий тарзда Яндекс.Деньги компаниясининг техник мутахассиси билан мувофиқлаштирилади (shopadmin@yamoney.ru).

Тўлов қабул қилишни текшириш (протестировать)

Тўлов формасини текшириш учун деморублдан фойдаланиш пул маблағларини ҳаражат қилишни олдини олади.

Ишчи ва текширув режимларида тўлов формасининг қуйидаги рекезитлари фарқ қилади:

-          method="POST" action

-          TargetCurrency

-          CurrencyID

-          BankID

-          TargetBankID

-          ShopID

ShopID (магазин идентификатори) магазинга текширув ва ишчи режимлар учун алоҳида алоҳида берилади.

Текширув режимида бошқа реквезитларнинг қийматлари:

-          form method="POST" action="http://demomoney.yandex.ru/select-wallet.xml"

-          TargetCurrency value="10643"

-          CurrencyID value="10643"

-          BankID value="1003"

-          TargetBankID value="1003"

Яндекс.Деньги тизимида икки тур Ҳамёндан фойдаланилади - Яндекс.Деньги ва Интернет-Кошелек дастури. Икала Ҳамёндан ҳам тўловларни текширинг.

Ҳамёнларни деморубллар билан тўлдириш:

1. Яндекс.Кошелькда демоҳисоб очинг

2. Яндекс.Кошелькда демоҳисобни тўлдиринг

3. Интернет.Кошелек ни олинг ва ўрнатинг

4. Демобанк параметрларини олинг

5. Интернет.Кошелькда ҳисобни деморубллар билан тўлдиринг

Тўлов формасини текшириш:

1. Браузерда тўлов формаси билан интеграллашган сайтингизни очинг

2. Форманинг зарур катакларини тўлдиринг

3. "Яндекс.Деньги орқали тўлаш" тугмасини босинг. Браузер сизни ҳамённи танлаш саҳифаси http://demomoney.yandex.ru/select-wallet.xml  га юборади

4. Ҳамён турини танланг.

5. Ҳамёнда «Тўлош» тугмасини босинг.

Ҳар бир тўлов ўтганидан сўнг сиз тўлов амалга ошгани ҳақида ҳабарнома оласиз. Ҳамарнома формаси шартнома тузиш босқичида танланади.

Ҳабарнома формалари:

-          электрон почте орқали (e-mail)

-          http-ҳабарнома ( http бўйича магазин URL ига)

Ҳабарномалар учун e-mail ва URL  текширув ва ишчи режимларда фарқланиши мумкин.

Ҳабарнома формасидан қатий назар кун (сутка) ўтганидан сўнг тўлов тизими кунлик реестрни шакиллантиради ва  магазин кўрсатган e-mail га юборади.

 

Тўлов формасини ишчи режимга ўтказиш

Тўлов формасини ишчи режимга ўтказиш шартлари:

Агарда ушбу шартлар бажарилса shopadmin@yamoney.ru манзилга электрон хат юборинг. Яндекс.Деньги тизимининг техник мутахассислари сизнинг магазинингизни текширув режимидан ишчи режимга ўтказишади.

Яндекс.Деньги сайтида ПИН-кодлар сотиш

Бу уланиш схемаси интернет-провайдер, уяли оператор, хостинг- провайдер, IP-телефония операторлари ва ҳизматлари учун ПИН-коддан фойдаланувчи бошқа компаниялар учундир.

ПИН-код – бу фойдалананувчи хизматларга кириб фойдаланишга рухсат (доступ) олиши учун ишлатиладиган маҳфий символлар кетма кетлигидир.

ПИН-кодлар сотиш учун Яндекс.Деньги сайтида ҳар бир хизмат учун махсус витриналар шакиллантирилади. Бу ерда фойладанувчи айни дамда ПИН-код олиши мумкин.

Хизмат кўрсатувчи (келгусида магазин) билан ҳамкорлик Агентлик шартномаси асосида амалга оширилади.

Тўлов тизимининг ПИН-код сотишдан комиссияси ҳар бир магазин билан индивидуал келишилади.

ПИН-код сотишдан тушган пул маблағлари магазиннинг ҳисоб рақамига Яндекс.Денги тизимида тўлов ўтганидан сўнг 3 иш куни ичида ўтказилади.

Ҳар ой охирида сотилган ПИН-кодлар сони ҳақидаги маълумот магазин электрон манзилига ҳабарнома орқали тақдим этилади.

Уланиш тартиби:

1. Уланишга ариза бериш.

2. Агентлик шартнома тузиш.

3. ПИН-кодлар сотиш витринаси яратиш учун материаллар тақдим этиш:

4. Яндекс.Деньги компаниясига келишилган форматдаги матнли файлларда ПИН-кодларни тақдим этиш

5. Ўз сайтингизда ПИН-кодларни Яндекс.Деньги сайтидан ҳарид қилиш ҳақидаги маълумотни жойлаштириш.

 Назорат саволлари:

1.   Яндекс.Денги тўлов тизимига қандай уланиш усуллари бор

2.   Ишчи ва текширув режимларида тўлов формасининг қуйидаги рекезитлари фарқ қилади

3.   Тўлов қабул қилишни қандай текширилади

4.   wbp_ShopEncryptionKey параметри нима

5.   e-mail ҳабарнома ва http ҳабарномалар қайси вақтларда ишлатилади

6.   Кунлик тўловлар реестри нима вазифани бажаради

Топшириқ вариантлари:

1.      Яндекс.Денги тўлов тизимига e-mail ҳабарнома ёрдамида уланиш

2.      Яндекс.Денги тўлов тизимига http ҳабарнома ёрдамида уланиш

3.      Яндекс.Денги тўлов тизими сайтида ПИН код сотиш

Ишни бажариш тартиби:

1.                        Ихтиёрий магазин сайти кодини очиш.

2.                        Магазин сайтида тўлов формаси кодини ўрнатиш

3.                        Тўловларни қабул қилишни деморублда текшириш

4.                        Тўлов формасини ишчи режимга ўтказиш

5.                        Натижа кутилгандек бўлса қоғозда ва электрон кўринишда ҳисобот тайёрлаш.

9 – Лаборатория иши

Мавзу: SMS to’lov тўлов тизимига уланиш (2 соат)

 

Ишнинг мақсади:

Бу тажриба ишининг асосий мақсади талабанинг Интернет магазинда “SMS To’lov”  тўлов тизими ёрдамида тўловларни амалга ошириш бўйича амалий кўникмаларини ҳосил қилиш ҳисобланади.

Зарурий назарий маълумотлар:

«SMS-To’lov» тўлов тизими Ўзбекистонда фаолият кўрсатадиган уникал тўлов тизими бўлиб, Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси мутахассислари ва «SSP Maroqand» унитар корхонаси, Германия ва Япония экспертлари хамкорлигида ишлаб чиқилган. Тизим Ўзбекистон Республикас “Электрон тўловлар” тўғрисидаги қонуни асосида электрон тижоратни ривожлантириш учун йўлга қўйилган.

 «SMS-To’lov» тўлов тизими ёрдамида қуйидаги хизматларга тўловларни амалга ошириш мумкин: уяли ва шаҳар телефонлари, интернет провайдерлар, коммунал хизматлар, солиқлар, суғурта ва бошқа хизматлар.

“SMS To’lov” электрон нақдсиз тўлов тизими - бу мижоз ва хизмат кўрсатувчи ўртасида электрон тўловларни амалга оширувчи, банк автоматлаширилган тўловларни бошқариш тизими билан интеграллашган  процессинг тўлов тизимидир.

Бу тизим тўлов пунктларига бормай тўловларни бир неча сонияларда амалга ошириш имкониятини беради. Бу эса сизга вақтни иқтисод этиш имконини беради. “SMS To’lov” тўлов тизимида кун вақтидан ва мижознинг турган жойидан қатий назар ўз мобил телефони орқали тўловни амалга оширади.

Тизимга уланиш учун мижоз тижорат банкига бориши лозим ва банк ходими фойдаланувчини тизимга рўйхатга олади. Бу вақтда “SMS To’lov” тўлов тизими мижознинг депозит хисоб рақами ёки банк пластик депозит хисоб рақамига уланади. Сўнгра банк ходими USB кабели ёки Bluetooth ёрдамида мижознинг мобил телефонига электрон рақамли имзо калити билан  SMS To’lov” дастурини юклайди. Бунда мобиль телефоннинг Java-дастурини ишлата олувчи энг содда модель етарли. Мобил дастур юкланганидан сўнгра банк ходими дастурни активлаштиради. Шундан сўнг, банк мижозни тизимда рўйхатга олинганлиги, уникал логини (кодини) ва парол ҳақидаги хужжатни қоғозда чоп этилган ҳолда ҳамда қаттиқ ташқи сақловчи воситада электрон рақамли имзо ключини тақдим этади.

Мобил телефонга дастурий иловани юклаш ёки янгилаш учун тизимнинг сайтидан дастурнинг янги версиясини ҳамда иловани алмаштирувчи  JarKeyReplacer.exe EXE-файлини кўчириб олиш лозим. Сўнгра ўз мобил дастурий иловангиз (файл номи: исм_фамилия_отчество.jar) телефонингиздан компьютерга кўчириб олинг ва JarKeyReplacer.exe ни ишга туширинг. Биринчи қаторнинг охиридаги обзор тугмасини босиб кўчирилган иловани кўрсатинг. Сўнгра иккинчи обзор тугмасини босиб  key кенгайтирмали банк томонидан ташқи сақловчи воситасига ёзиб берилган Электрон рақамли имзо ключини кўрсатинг. “Алмаштириш” тугмасини басинг. Сиз ўзингизнинг мобил иловангизни кўчирган папкада SmsTolov.eskisi.jar и SmsTolov.jar файллар пайдо бўлади. SmsTolov.jar файлини қайта мобил телефонингизга кўчиринг ва ишланг.

“SMS To’lov” тўлов тизими хизматларидан фойдаланиш учун ўз мобил телефонингизда дастурий иловани ишга тушириш лозим. У одатда иловалар/ўйинлар папкасида жойлашган бўлади. Янги smstolov папка  яратишни тавсия этамиз. Иловани ишга тушириш учун ПИН код талаб қилинади. Очилган ойначага ПИН кодни киритинг, бошида у (5555). Сўнг ўз логин ва паролингизни киритинг (улар сиза банкда рўйхатдан ўтиш вақтида берилган) ва “Кириш” тугмасини босинг. Агарда сиз “Логин ва Паролни сақлаш” ойначасига белги қўйсангиз кегинги киришларда илова сиздан логин ва парол сўрамайди. Сизга керак хизмат тури – “Уяли алоқа” усулини танланг, янги рақамни киритиш учун Янги рақам киритиш пунктини танлаб, уяли алоқа операторини, оператор перфексини танланади ва қўшишни истаган абонент телефон рақамини киритиб Қўшиш тугмаси босилади.

Интернет хизматлари учун тўловни амалга ошириш учун мобил илова ишлатилади. Сизга керак хизмат тури – “Интернет”ни танланг, хизмат кўрсатувчи ва операция турини танланг. Хизмат кўрсатувчининг фойдаланувчисининг коди (логини)ни ва тўлов суммаси ёки шартли бирлик миқдорини киритиб “Тўлаш” тугмасини босинг.

Мобил рақамни тўлдириш учун мобил илова ишлатилади. Сизга керак хизмат тури – “Уяли алоқа”ни танланг, тўлдириладиган мобил рақамни танланади сўнгра “Тўлаш” ёки ўнга тугмасини босилади. Тўлов суммасини киритиладиб “Тўлов” тугмасини босилади. Шундан сўнг “SMS маълумотни 1400 адресга юборайми” сўровнома чиқади. Агар сиз рази бўлсангиз “Ҳа” тугмасини босилади. Бироздан сўнг телефонингизга “Сизнинг сўровномангиз жўнатилди. Хизматимиздан фойдаланганингиз учун ташаккур” маълумотномаси келади. Сўровнома бажарилганидан сўнг тўлов амалга ошганлиги хақида SMS маълумот келади. Бу маълумот илованинг Хисобот/Тўловлар бўлимида сақланади. Транзакция муваффақиятли ўтгач “ОК” тугмачаси чиқади ва уни босилса сиз автоматик тарзда иловадан чиқасиз.

 Megaskidka хамёнини тўлдириш учун мобил иловани ишлатиб Интернет магазинлар=>MegaSkidka бўлимига кирилади. Сўнгра шахсий рақамингиз ва тўлов миқдорини  киритинг, ҳамда Давом этиш=>Тўлов тугмалари босилади.

 «SMS-To’lov» тўлов тизими тўловларни бошқарадиган процессинг марказ бўлиб, мижоз ва компания тўловларини бошқарадиган автоматлаштирилган банк тизимини ташкил этади. Мазкур тўлов тизим фойдаланувчилари банк ва бошқа тўлов нуқталарига ташриф буюрмаган ҳолда, иҳтиёрий телефон русуми ва интернет тармоғи орқали тўловларни амалга ошириш имконини беради. Хизматлардан кунига 24 соат, хафтасига 7 кун фойдаланиш мумкин.

Тўлов тизимига уланиш учун хизмат кўрсатаётган банкга бир маротаба ташриф буюриб, махсус дастурни, электрон рақамли имзо билан биргаликда, ўз мобил телефонингизга юклаб олиш кифоя.

«SMS-To’lov» тўлов тизими хизматларидан фойдаланиш учун ўз мобил телефонингиздаги дастурни ишга туширинг.

http://smst.uz/images/help2/sshot-0.png

 

Иловани ишга туширин учун ПИН кодни киритинг

http://smst.uz/images/help2/sshot-1.png

Ўзингизни пароль ва логинингизни киритинг ва “Вход” тугмасини босинг

http://smst.uz/images/help2/sshot-2.png

 

Керакли хизматни танланг.

Керакли маълумотларни киритинг ва тўловларни амалга оширинг.

 

http://smst.uz/images/help2/sshot-4.png

Назорат саволлари:

1.      «SMS-To’lov» тўлов тизимига қандай уланиш усуллари бор ?

2.      Янги уяли алоқа телефон номерини қўшиш тартиби қандай?

3.      Уяли алоқа телефон номерини таҳрирлаш тартиби қандай?

4.      Тўловларни амалга ошириш тартиби қандай?

5.      Интернет магазин учун тўловларни амалга ошириш тартиби қандай?

6.      Интернет магазинни “SMS To’lov” тўлов тизимига қандай улашиш мумкин.

7.      “SMS To’lov” тўлов тизимида тўлаш учун телефон рақамини қандай қўшиш мумкин.

8.      “SMS To’lov” тўлов тизимида интернет магазинга қандай тўланади.

9.      “SMS To’lov” тўлов тизимида Megaskidka.uz ҳисобини тўлдириш қай тарзда амалга оширилади.

10.  Ўз мобил рақамингизни тўлдириш тартиби.

11.  Интернет хизмати учун тўловларни амалга ошириш тартиби қандай.

12.  Мобил телефонга дастурий иловани юклаш ёки янгилаш қай тарзда амалга оширилади.

Топшириқ вариантлари:

1.      Янги уяли алоқа телефон номерини қўшиш

2.      Уяли алоқа телефон номерини таҳрирлаш

3.      Интернет магазин учун тўловларни амалга ошириш тартиби

4.      “SMS To’lov”  тўлов тизимида турли хизматлар учун тўловни амалга ошириш.

5.      Интернет магазинни “SMS To’lov”  тўлов тизимига улаш

Ишни бажариш тартиби:

1.     «SMS-To’lov» тўлов тизими дастурини ўз мобил телефонингизга юклаб олинг.

2.     Дастурни ишга туширинг

3.     Хизматлар рўйхатидан кераклигини танланг

4.“SMS To’lov”  тўлов тизимга аъзо бўлиш.

5. Мобил телефонга мобил иловани юклаш.

6.      Интернет хизмати ёки мобил телефон рақами учун тўловни амалга ошириш

7.      Натижа кутилгандек бўлса қоғозда ва электрон кўринишда ҳисобот тайёрлаш.

 

АДАБИЁТЛАР

Асосий адабиётлар

1.www.webmoney.ru

2.Афонина. Электронные денги. Учеб.пособие. Питер,2001.

3.Введение в электронные платежные системы // Intersoft Lab, 2001.

4.Виртуальный университет Евразии - http://virtual-university-eurasia.org/

5.Голдовский И. Безопасность платежей в INTERNET // http://www.business.rin.ru.

6.Обзор платежных систем в российском Интернете. INTERNET-агентство «.Дот» // Нетоскоп/ Новости/ 16.02.2001 http://www.netoscope.ru/research/2001/02/16/1551.html.

7.Платежная система «Альфа-банк-РБС» больше чем SET // http://www.internet.ru.

8.Платежные системы // http://www.moneyport.ru.

9.Платежные системы // Проект компании «Инфосервис», 2002.

10.  Российские платежные системы: партнеры или конкуренты? // http://www.webinform.ru, 21.11.2003.

11.  Шипилов А. Три кита // Инфобизнес, 2001, № 2. Экспресс-анализ платежных систем в INTERNET // Internet-агенство «.Дот» / http://www.udc.com.ua.

12.  Экслер А. WebMoney. Руководство по платежам в Интернете. СПб: Геликон Плюс, ЭКСпромт, 2003.

 

Қўшимча адабиётлар

1.Бозор, пул ва кредит Банк ходимлари ва ишбилармонлар журнали. – Т., 2005 й., № 4(95)

2.Резников Ш.Т. Электронная коммерция в сетях подвижной сотовой связи. Инфомобайл, 2001, № 2

 

ХУЛОСА

 

            Мазкур услубий материалда амалда жорий этиб келинаётган электрон тўлов тизимлари ҳақида лаборатория ишларини бажариш бўйича кўрсатмалар ва уларни қўллаш бўйича амалий кўникма ҳосил қилиш механизми келтирилган. Тўлов тўрлари, уларнинг афзаллик томонлари, камчиликлари, ривожланиш босқичлари, тўлов жараёнида фойдаланиладиган тўлов воситалари, қурилмалар ва дастурий воситалар батафсил ёритиб берилган.

            Тўлов жараёнида тўлов воситасининг кетма-кетлик ҳаракати, тўловни амалга оширилганлиги ҳақидаги хабарни олиш, тўлов тизимида маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш усуллари, электрон рақамли имзодан фойдаланиш технологияси кенг ёритилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Босишга рухсат этилди  23.01.12

Бичими 60х84 1/16. Босма табоғи 2, 55

Адади 50.  Буюртма - № 2

Тошкент ахборот технологиялари университети

“Нашр-матбаа” бўлимида чоп этилди.

Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 108 уй.