ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

 

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

 

 

 

бакалавриатуранинг  5523600 - «Электрон тижорат» йўналиши учун

 

ИНТЕРНЕТ МАРКЕТИНГ

 

фанидан

 

лаборатория  ишларини бажариш бўйича

 

УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ТОШКЕНТ – 2012

 

“Интернет маркетинг” фанидан лаборатория ишларини бажариш

бўйича услубий кўрсатма

 

“Интернет маркетинг” фанидан лаборатория  ишларини бажариш бўйича услубий кўрсатмалар кафедра мажлисида кўриб чиқилди ва тасдиқланди. (2012 йил 5 январь 17 - сонли баённома).

 

Тузувчилар:                       т.ф.д.,проф. Якубов М.С.,

                                            ассистент Юлдашев Р.Х.

 

Услубий кўрсатма ТАТУ илмий-услубий кенгашида муҳокама қилинган

ва чоп этишга тавсия этилган 19 январ 2012 йил. Баённома № 46

 

 

 

 

 

Маъсул таҳрирчи:  Умаров А.В.

Мухаррир:     М.С.Якубов

 

 

 

Тақризчилар: “Агробанк”ОАТБ Информацион технологиялар

                         департаменти директори,и.ф.н.,доцент     Д.К.Амонов       

ТАТУ, АТДТ кафедраси доценти, т.ф.н. Акбаралиев Б.

 

Мусаххих:                      О.Н.Джураев

 

 

МУНДАРИЖА

       Кириш

4

 

 

 

Лаборатория иши номи

 

бет

1.                 

Интернет маркетинг асослари….....……………………………………..

6

2.                 

Интернет маркетингда web-сайтлардан фойдаланиш……………………

9

3.                 

Электрон тижоратда кидирув тизимларини куллаш …………………….

13

4.                 

Калит сўзлар ва жумлалардан фойдаланиб web-сайтни мукаммаллаштириш.......................................................................................

 

17

5.                 

Интернетда e-mail маркетинг.…...…………………………………………

24

 

Адабиётлар…………………………………………………………………...

31

 

Хулоса………………………………………………………………………..

33

 


КИРИШ

 

Услубий қўлланманинг яратишдан мақсад “Интернет маркетинг” фани бўйича ўтказилган маъруза дарсларидан олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш, улардан амалиётда фойдаланиш, Интернет тармогида максадида қўлланиладиган янги  ахборот технологияларни  қўллашни ўрганишдан иборат .

V семестрда «Интернет маркетинг» фанидан лаборатория ишларини бажариш учун қуйидаги дастурий таъминотлар зарур:

1) 32-разрядли операцион тизим Microsoft Windows 96, 98, ME,  2000, XP, 2003.

2)  Ихтиёрий веб-браузер

3) Веб сахифаларни яратишда ишлатиладиган ихтиёрий html  муҳаррирларидан бири: HomeSite 4.01, Arachnophilia 4.0, HTMLpad PRO, HTMLTool, WebEditPROVersion2.0 ва б.

4)  MS Office дастурлар мажмуининг Access дастури ўрнатилган бўлиши керак.

5)  Компьютер интернет тармоғига уланган бўлиши керак.

6) MS Windows операцион тизимининг Microsoft Internet Information Server (IIS) компонентаси ўрнатилган бўлиши керак.

Назарий маълумотлардан иборат булган 1-лаборатория ишида талабалар Интернет маркетинг фанига таалуқли бўлган дастлабки тушунчаларни ўзлаштиришлари керак. 2 – лаборатория ишида эса талабалар  компьютерларига html муҳаррирларидан бирини ўрнатиб, унда электрон бизнесда лозим бўладиган, бирорта махсулот ёки хизмат турини харидорларга тавсия этадиган  веб-саҳифа яратишлари керак. 3 – лаборатория ишида электрон тижорат учун интернет тармоғидаги қидирув тизимларидан самарали фойдалана олишни ўрганадилар.  4 – лаборатория ишини бажаришда  веб-сайтларни интернетда рақобатбардошлигини ошириш усулларини мукаммаллаштириш усулларини, 5 - лаборатория ишида эса интернетда маркетинг ёндашувларидан бири бўлган e-mail маркетинг фаолиятини юритиш, лаборатория ишларининг охирида келтирилган топшириқларни амалда бажариб кўриб, хисобот тайёрлашлари ва чоп этилган холда  топширишлари зарур.  

Internet Information Server (IIS) компонентини  ўрнатиш учун Пуск>Настройка>Панель управление>Установка и удаление программ>Установка компонентов Windows  булимларига кирилади ва Windows компонентлари ичидан IIS га белги қўйилади. ОК тугмаси босилади. Компьютернинг С дискида Inetpub номли каталог пайдо бўлганини кўрасиз. Бу каталогга кирсангиз, wwwroot номли папкани кўрасиз. Яратган веб-сахифа файлларини шу папка ичига жойлаштириб, веб браузерни активлаштирасиз. Манзил сатрига http://localhost/<файл номи> ни киритсангиз,  веб-сахифангиз ишга тушади.

 


1 -  лаборатория иши

 

Мавзу: Интернет маркетинг асослари. (2 соат)

 

Ишнинг мақсади:

Маркетинг эҳтиёжи, талаб, таклиф, харидор тушунчалари ўзлаштириш. Интернет маркетингнинг концептуал ёндашувларини ўрганиш.

 

Зарурий назарий маълумотлар:

Маркетин тушунчасига таъриф берадиган булсак, бу компания томонидан харидор эхтиёжлари ва бозордаги тадбирларни бошкариб боришга каратилган фаолият тушунилади. Маркетологлар Янги маркетинг фаолиятини яратувчи мутахассислар доимий  холда харидорлар, товар ва хизматларга булган ва кондирилмаган эхтиёж ва талабларни урганишади.

Маркетинг - бу зарурият ва эхтиёжни кондиришга йуналтирилган инсон фаолияти тури.

Маркетинг - бу бозорни таҳлил қилиш асосида маблағ тушумини ташкил қилиш ва муайян харидорлар талабларини қондиришга йўналтирилган, маркетинг дастури ёрдамида бозорда савдо қилиш тактика ва стратегиясини ишлаб чиқаришни ташкил қилувчи  тизим ҳисобланади.

Интернет маркетинг - Internet тармоқлари ресурсларидан фойдаланишга асосланган online маркетинг.

         Интернет маркетинг фаолиятидан куйидаги йуналишларда фойдаланиш мумкин:

-   Реклама (махсулот тугрисида ахборотни жойлаштириш, электрон хатларни таркатиш, телеанжуманларда иштирок этиш);

-   Савдони жонлантириш”;

-   Махсулотларни Интернет оркали сотиш;

-   Жамоатчилик билан алокалар (тармокда прессрелизлар эълон килиш, акциядорлар, жамоатчиликка керакли ахборотни такдим этиш ва бошкалар);

-   Маркетинг тадкикотлар утказиш.

Талаб - товар ва хизматларнинг маълум турларини истеъмолчи маълум вақтда нархларнинг маълум даражасида сотиб олишга қодир бўлган эҳтиёждир.

Таклиф - ишлаб чиқарувчи маълум вақтда ишлаб чиқаришга қодир бўлган, нархнинг ҳар бир даражасида бозорга сотишга чиқарадиган товарлар миқдоридир.

Эҳтиёж - инсоннинг яшаши ва камол топиши учун керакли ҳаётий воситаларга бўлган зарурияти.

Маркетинг концепцияси - бу истеъмолчилар эхтиёжини қондиришга йуналтирилган гоялар, талаблардир.

 Концепция:

-   бозор муносабатлари шароитида фаолият курсатувчи, истеъмолчи ва даромадга йуналтирилган тадбиркорлик ташкилотларининг иш юритиш фалсафаси;

-   корхона максадларига-даромад олиш ва  истеъмолчининг хам  сунгги эхтиёжларини кондиришга эришишда кулланувчи асосий ғоялар, маркетинг фаолияти воситалари тизими сифатида таърифланиши мумкин.

Маркетинг тадкикотлари уз ичига:

-   ноаникликни камайтириш максадида маркетинг карорларини кабул килишга хизмат килувчи ва асосий талаблардан бирини, яъни бозор тараккиётини олдиндан айтиб бера олиш талабини бажарувчи маълумотларни туплаш, кайта ишлаш  ва тахлил килишни;

-   турли даражадаги аник маркетинг фаолияти учун зарур булган маълумотларни туплаш, кайта ишлаш ва тахлил килиш, шунингдек, истикболни белгилаш тизимини, маркетинг эхтиёжларини таъминловчи хар кандай тадкикот фаолиятини камраб олади.

Маҳсулотни хаётий давр концепцияси.

Маҳсулотни яратилиши билан унинг ҳаётий даври бошланади, у қўйидаги босқичлар  ифодаланади:

1.  Тадқиқот ва ишлаб чиқариш. Бу босқичда маҳсулот яратилади ва уни ғояси ҳосил бўлади. Маҳсулотни сотиш йўқ,даромад эса салбий.

2.  Жорий қилиш. Бу босқичда маҳсулот ўз йўналишини истеъмолчи тарафга йўналтиради, актив реклама фаолияти бошланади, лекин сотиш ўсиши билан даромад салбий тарафга ўзгараверади.

3.  Ўсиш босқичи. Ишлаб чиқарувчи учун энг ижобий босқич. Корхона сезиларли даромадни олади, сотиш ўсиб бораверади.

4.  Етуклик босқичи. Маҳсулот кўп миқдорда ишлаб чиқарилади, сотиш унчалик кўп ўсмайди, даромад аста-секин пасаяди, чунки рақобатлик сезилади.

5.  Пасайиш босқичи. Сотиш кескин пасаяди, корхона маҳсулот ишлаб чиқаришни тўҳтатади, даромад жуда паст.

Маркетинг маҳсулотни бутун ҳаётий даври давомида ҳамроҳи бўлади. Ҳаётий давр нуқтаи назаридан  янги маҳсулот ишлаб чикиш  қонунини қўйидагича кўриб чиқиш мумкин: корхона максимал даромад ва унумдорликка эга бўлади,  қачонки турли маҳсулотларнинг ҳаётий даври устма-уст тушса (бир-бирини қамраб олса).

Корхонада маҳсулот сиёсати янги маҳсулотни яратиш ишлаб чиқариш соҳаси билан боғлиқ, масалаларни ҳал этади. Бу соҳада маркетингни ривожлантириш ишлаб чиқарувчи учун кўп ҳатоларни, ҳўжалик фаолиятини мазкур босқичида кутиб турадиган, олдини олишга ёрдам беради. Шунинг учун аниқ айтиш мумкинки маркетингнинг маҳсулот сиёсати корхонанинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

 

Назорат саволлари:

1.     Маркетинг нима?

2.     Интернет маркетинг тушунчаси нима?

3.     Талаб, таклиф, эҳтиёж тушунчалари мазмуни нимада?

4.     Маркетинг концепцияси деганда нимани тушунасиз?

5.     Маҳсулотни хаётий даври концепциясини тушунтиринг.

 

Топшириқлар:

1.     Назарий қисмни ўқинг(маъруза матни материалини тулдиринг).

2.     http://webmasterbusiness.sitesell.com,     http://alt-masters.sitesell.com,

http://visual-university-eurasia.org сайтларга кириб мавзуга доир маълумотлар билан танишинг.

3. Назорат саволларга жавоб беринг.

 

Ишни бажариш тартиби:

1.    Топшириқда кўрсатилган манбалардаги маълумотлар билан танишиб, ўрганиб чикинг.

2.    бажарган ишларингизни амалда намойиш этинг.

3.    Ўқитувчи берган саволларга оғзаки жавоб беринг.

 

2 лаборатория  иши

Мавзу: Интернет маркетингда web-сайтлардан фойдаланиш.(4 соат)

 

Ишнинг мақсади:

Электрон тижоратда самарали фаолият олиб бориш учун зарур web-сайт яратиш, дизайн ишлаб чиқишни ўрганиш.

 

         Зарурий назарий маълумотлар:

         Одатда  деярли хар бир компания Интернет тармогида уз сайтига эга булишга интилади. Дуярли  ушбу  масалага купчилик етарли тайёргарликсиз киришади ва кейинчалик унга тегишли тузатишлар киритишади. Аслида эса, сайт уз функцияларини самарали адо этиши учун уни ташкил этиш жараёнини муфассал режалаштирмок лозим.

Web-сайтни яратишда кўп нарсаларга ахамият бериш зарур. Масалан: сайтни умумий дизайнини яратиш, рангларни танлаш, маъумотларни жойлаштириш, турли тэгларни қўллаш ва бошқалар. Куйида web-сайт яратишда қўлланиладиган асосий теглар рўйхати келтирилган.

Асосий тэглар:

<html></html>

HTML ҳужжатни яратиш бошлаш ва тугаллаш.

<head></head>

Ҳужжатни бош қисми. Бу ерда ҳужжатни қўринмайдиган қисми жойлашган.

<body></body>

Ҳужжатни тана қисми. Бу тэг ичида ҳужжатни кўринадиган қисми жойлашган.

<title></title>

Сахифа сарлавхаси.

<h1></h1>

Энг катта сарлавха

<h6></h6>

Энг кичик сарлавха

<b></b>

Қалин шрифтли матн

<i></i>

Курсив шрифтдаги матнни яратади

<font color=”..” size=”..” face=”..” ></font>

Матнни тахрирлаш тэги.

<a href="URL"></a>

Гиперссылка яратиш тэги.

<img src="name" width=”..” height=”..”>

HTML ҳужжатга расм қўйиш тэги.

<table border=”..”></table>

<tr></tr>

<td></td>

Жадвал тузиш тэги.

Жадвал сатри тэги

Жадвал ячейкаси тэги

<input type=”..” name=”..” value=”..”>

Форма яратиш тэги. Бу ерда type атрибутининг қийматлари қуйидагича бўлиши мумкин: checkbox, text, radio, hidden, button, submit, reset.

Ва бошқалар.

 

Веб-сайтларни яратиш учун турлича html-мухаррирлари мавжуд булиб, уларнинг айримларини тавсилотлари  куйида келтирилган:

v    HomeSite 4.01

Платформа: Windows 98/NT/2000. Мазкур Raw HTML редактор HTML 3.2ни қўллаб қувватлайди ва бир неча қулайликларга эга. Тэгларни қўйиш учун қулай панелга эга ва редакторлашга қулай контекст менюга эга.

v    Arachnophilia 4.0

Жуда қулай (инсталляция  1,5 Mb) файлларни кўп маротаба HTML редактори, ҳамда CGI, Perl, C++, *.java. Очиладиган файл ва ойналар сони чекланмаган.

v    HTMLpad PRO

Платформа: Windows 98/NT/2000.Ўз саҳифаларини ўз қўли билан яратадиганлар учун мўлжалланган. HomeSite га жуда ўхшаш.

v    EditPad                                                                                                                                        Платформа: Windows 98/NT/2000. Матнларни қайта ишлаш учун  қулай ва кўп файлларни биргаликда  қайта ишлаш имконини беради.

v    R-WIN                                                                                                                                    Платформа: Windows 98/NT/2000. Катта булмаган (180K архив) ва кўп маротабали редакторни ўрнатишни талаб этмиди. 6 та кодировкани қўллаб қувватлайди, юкланаётган файлни кодировкасини автоматик равишда аниқлайди, редакциялашни стандарт функцияларини тугмали панели, қидирув ва ҳужжатни матни бўйича алмаштириш.

v    HTMLTool                                                                                                                                Платформа: Windows 98/NT/2000."Ўқув" HTML редактори.

v    NetObjects Fusion

Платформа: Windows 98/NT/2000

v    WebEditPROVersion2.0                                                                        

Платформа: Windows 98/NT/2000 Редактор HTML. Группалар бўйича тэгларни қулай жойланиши, ўз тэгларингизни қўшиш имкони. .Ҳужжатни ташқи браузерда кўриш.

v    UltraEdit-32 Version 6.0a                                                                               

Платформа: Windows 98/NT/2000. Мукаммал матнли редактор (фақат HTML эмас) .

v    Web-O-Rama v.7.05    

Платформа: Windows 98/NT/2000. Анча қулай интерфейс, браузер ёрдамида файлларни ташқаридан кўриш имкони, бир вақтда кўп файлларни очиш имконини беради. Тизим ресурсларни автоматик равишда кўриш учун индикатор бор.

Браузер - гиперматнни ўқиш, web- ресурсларда навигатциялаш ва кўриб чиқиш дастуридир. Web-браузер гиперматнларни ўқишдан ташқари, товушни ва видео маълумотларни қайтадан чиқариш, яъни, гипермедиани қайта чиқариш, тармоқни бошқа компьютерлар билан уланишини ўрнатиш ва серверларга web-ҳужжатлар сўровларини юбориш, тармоқни бошқа фойдаланувчилар билан мулоқотни ташкил қилиш ва уни куллаб-қувватлаш каби қўшимча имкониятларга хам эга. Энг оммавий тарқалган web-браузерлар – Microsoft Internet Explorer ва Netscape Navigator.

 

Назорат саволлари:

1. Асосий тэгларни санаб чиқинг.

2. Браузер нима ?

3. Редактор нима?

4. Қандай редакторлар бор? Уларни фарқи нимада? 

 

Топшириқлар:

1. Ҳар бир талаба интернетда е-бизнес учун зарур бўлган ва бирорта маҳсулот ёки хизмат турини реклама қилувчи web-сайт яратиш керак.

2. web-сайтда маҳсулот ёки хизмат турини буюртма берувчи форма ташкил этиш ва қайд қилувчиларнинг маълумотларини МБ сига киритувчи дастурий таъминотни яратинг.

 

 

 

Ишни бажариш тартиби:

1. Юкорида номлари келтирилган html муҳарриридан бирортасини компьютерга ўрнатинг.  Дастурни ишга тушириб янги файл яратинг. Унда мавжуд теглардан ташкил топган html кодларини киритинг. Файлга ном бериб хотирада сақланг. Энди дастурни ёпиб, яратган файлингизни топинг. У  каби белгига эга бўлади. Файлни ишга туширинг. Натижани кўринг.

2. Сахифада фойдаланувчиларни қайд қилинишлари учун махсус форма яратинг. MS Access дастурида бирорта жадвал яратинг. Форма элементларини МББТ га улаб, фойдаланувчи киритган маълумотларни МБ жадвалига ёзиб қўядиган дастурий таъминотни яратинг. ASP (Active Server Page) дастурлаш тилида МББТга уланиш учун қуйидаги дастур кодини киритиш зарур:

Dim DBpath

DBpath=Server.MapPath("db_файл номи")

Set DB = server.CreateObject("ADODB.Connection")

DB.Open "Provider=Microsoft.Jet.OLEDB.4.0; Data Source=" & DBpath & ";"

Текшириш учун  формага маълумот киритиб кўринг. МБ жадвалига киритган маълумотингиз келиб тушганлигини аникланг. МБ билан иш тугагач, алоқани тугатишни унутманг:

DB.Close

set DB = nothing

 

3 - лаборатория иши.

 

Мавзу: Электрон тижоратда қидирув тизимларни қўллаш.(4 соат)

 

Ишнинг мақсади:

Электрон тижоратда қидирув тизимларни самарали қўллашни ўрганиш. Қидирув тизимда қайд қилиниш, индекслаштириш жараёнларини ўрганиш.

Зарурий назарий маълумотлар:

Маълумотларни излаш ва структуралаш, тизимлаштириш  механизмлари қидирув тизимлари дейилади. Бу тизимлар фойдаланувчига керакли маълумотларни топиб бериш учун қўлланилади. Интернет тармоғида мавжуд хужжатлар ҳақида маълумот тўплаш учун маҳсус crowler, agent, spider, robot номли дастурлар ишлатилади. Бу маҳсус дастурлар интернет тармоғида мавжуд сахифаларни излаб улардаги барча берилган сўзларни борлигини аниқлаб ҳужжатлардан талаб этиладиган маълумотларни олиб сахифани индекслаштирадилар ва шу тариқа тўпланган барча маълумотлар орқали интернетда кезадилар.

Фойдаланувчиларга качонки бирор маълумот керак булса улар кидирув тизим сайтига кириб, махсус шаклни изланаётган мавзуга доир калит сузлар билан тулдириб, уни серверга юборадилар. Киритилаётган сузлар ва уларга куйиладиган талаблар agent хужжатни индекслаштириш жараёнида уларга куйиладиган талабларга жавоб бериши керак .

Маълумотлар базаси фойдаланувчи юборган суров асосида хужжатларни излаб, уларни браузерда акслантиради. Кайси хужжат юкорида чикишини эса маълумотлар базаси ранглаштириш алгоритмини куллаган холда аниклайди. Идеал холатда фойдаланувчи киритган сузларга релевантлиги юкори булган хужжатлар руйхатда юкори уринда турадилар. Турли кидирув тизимлари турли ранглаштириш алгоритмларини куллаши мумкин. Лекин релевантликни аниклашда хужжатга нисбатан кулланиладиган асосий талаблар куйидагилардан иборат:

1.           Хужжат матнида фойдаланувчи киритган сўзларнинг сони.

2.           Шу сўзлар жойлашган теглар.

3.           Изланаётган сўзларнинг хужжатда жойлашиши.

4.           Кидируви     амалга     оширилаётган     сўзлариинг    хужжатдаги оғирлиги.

Юкорида санаб ўтилган тамойиллар барча кидирув тизимларида кўлланилади.

Давомида келтирилганлар эса айрим машхур кидирув тизимлари томонидан амалга оширилади (HotBot, AltaVista кабилар).

5.           Саҳифа қидирув тизим маълумотлар базасида қанча вактдан бери мавжудлиги. Купчилик бу тамойилни маънога эга эмас деб уйлашлари мумкин. Лекин ўйлаб карасангиз интернетда канчадан-канча web-сахифалар бир ой яшайди. Агарда сайт бир неча йилдан бери иш фаолиятини амалга ошириб келаётган булса, аллбатта бу сайт фойдаланувчига икки хафта давомида иш фаолиятини амалга ошириб келаётган сайтдан кура купрок фойда келтириши мумкин.

6.           Маълумотлар базасида мавжуд сахифаларнинг канчасидан куйидаги сахифага канча мурожаат булган.

7.           Кидирув тизимида кулланилган технология ранглаштириш йули билан аникланган HTML хужжатларни фойдаланувчига факат хаволанинг узини, айримлари эса хаволани ва бу HTML хужжатнинг кискача таркибини келтириш билан бирга суровни амалга ошириш учун кетган вактни хам келтириши мумкин.

8.           Качонки сиз натижада мавжуд хужжатларнинг хаволасидан бирини боссангиз, документ жойлашган сервердан шу хужжат суралади.

 

Барча ҳужжатлар йиғиндисини шундай ташкиллаштириш керакки, уларда керакли маълумотларни топиш осон бўлсин. МБ фойдаланувчи сўрови билан биргаликда ишлаши керак. Сўровлар бир бири билан мантиқий операторлар билан боғланган бир нечта сўзлардан иборат мураккаб шаклда бўлиши мумкин. Содда сўровда ҳаммаси осон кечади, фойдаланувчи бир сўз киритади, машина матндаги шу сўзлар билан боғлиқ ҳаволани чиқаради. Мураккаб сўровлар устида ишлаш  бир қанча қийинроқ бўлган меҳнатни талаб қилади.

Кўп вариантли қидирувни амалга оширишнинг энг содда йўли ҳужжатни термин жадвалини яратишдир. Фараз қиламизки МБ да8 та ҳужжат мавжуд. Ҳар бир ҳужжатда 12 та термин бор, агар термин ҳужжат таркибига кирса, бу катакчага 1 қўйилади. Акс ҳолда 0 қўйилади.Мисол учун қўйидаги сўровни ташкил қиламиз: кемадаги стул.

 

 

Д1

Д2

Д3

Д4

Д5

Д6

Д7

Д8

Алкоголизм

0

1

0

0

1

0

0

0

Стул

1

1

0

1

0

0

1

0

Вино

0

1

0

1

0

0

1

0

Корабль

1

0

0

0

0

0

0

1

Модель

1

0

0

0

0

1

0

1

Море

0

1

1

0

0

1

0

0

Парус

0

0

1

0

0

1

0

1

Пиво

0

0

0

1

1

0

0

0

Судо-
моделизм

0

0

1

0

0

0

0

0

Урожай

0

0

0

1

1

0

1

0

Хобби

0

0

1

0

0

0

0

1

Тизим бу сўровни қайта ишлаб шовқин (стоп) сўзларни ўчириб ташлайди. Натижада 2 та термин қолади кема ва стул. Тизим бу сўзлардан бирортаси бўлса ҳам учрайдиган хужжатни қидиради. Жадвалга кўра сўров натижасида Д1, Д2, Д3, Д4, Д5, Д6, Д7, Д8 ҳужжатлар чиқади.

Қидирув тизимларда руйхатдан ўтиш турлича амалга оширилади, ўз технит таъминоти ва ишлатадаиган дастурига кўра руйхатга олиш вақтида турлича сўровлар қўйилади ва маълумотлар сўралади. Қидирув тизмларда бепул ва пулли бўлиши мумкин. Кўп ҳолларда маълум бир бошланғич дав пулсиз бўлиб сўнг пулли бўлиши мумкин. Масалан биринчи 1 ёки 2 ой пулсиз бўлиши мумкин, кейинги ойларда эса маълум харажатни талаб этиши мумкин. Қидирув тизимларда руйхатга олиш вақтида сайтингиз калит сўзлари сўралади. Сайтингиз қидирув тизимида оптимал ишлаши учун калит сўзларни тугри  танлаш зарур.

Электрон тижоратда қидирув тизимлар алоҳида ўринни эгаллайдилар. Кидирув тизимлари сайтни иухимлигини оширишга ҳам ёрдам берадилар, агар тўғри калит сўзлар ва қидирув тизими танланган бўлса. Қидирув тизимларда сайтингизни руйхатга олиш жуда катта фойда беради. Шунинг учун бу воситадан тўғри ва самарали фойдаланиш зарур.

 

Назорат саволлари:

1. Қидирув тизимлари нима?

2. Нима учун  қидирув тизмлари электрон тижоратда қўлланилади?

3. Қандай қидирув тизимларни биласиз?

4. Қидирув тизимларни ишлаш тамойилини таърифлаб беринг.

 

Топшириқлар:

1.     Бирорта қидирув тизимини ишлаш тамойилини ўрганиб чиқиб web-сайтингизни кайд қилдиринг.

2.     Синов учун қидирув шаклига сайтингизнинг калит сўзини киритиб “поиск” тугмасини босинг.

3.     Хаволалар рўйхатидан сайтингиз ўрин олганлигини ва нечанчи ўринда турганини аниқланг.

 

Ишни бажариш тартиби:

1.     Ихтиёрий қидирув тизимини очиш.

2.     Добавить сайт” номли мурожаатни топиб, босиш.

3.     Пайдо бўлган  махсус шакл тўлдирилади, унда сайтнинг номи, калит сўзлар каби   маълумотларни киритилади.

4.     Сайт файлларини серверга кўчириш.

5.     Сайтингизни хаволалар қаторидан ўрин оганлигини текшириб кўриш.

6.     Натижани қоғозда ва электрон кўринишда ҳисоботини тайёрлаш.

 

 

4 - лаборатория иши.

Мавзу: Калит сўзлар ва жумлалардан фойдаланиб web-сайтни мукаммаллаштириш. (2 соат)

 

Ишдан мақсад:

Қидирув тизимларидан самарали фойдаланиш учун web-сайтни оптималлаштириш, META тэгини қўллашни ўрганиш ва калит сўзларни танлашни ўрганиш.

Зарурий назарий маълумотлар:

Web-сайт оптимизацияси деганда унинг релевантлигини, самарадорлик индексини оширишга каратилган харакат булиб, бу максадга эришиш учун фойдаланувчиларнинг калит сузларни киритиш коидаларини аниклаш зарур. Маълум фойдаланувчилар гурухи уларни кизиктираётган товар ва хизматларни кидирув тизимида излашда кандай сузлардан фойдаланишлари ва нимага асосланган холда калит сузларни киритиш конунларини аниклаш керак. Web-сайтга кирувчи фойдаланувчилар товар харид килмокчими ёки йукми. Уларнинг бу максадларини олдиндан аниклай билиш зарур.

Сайт оптимизациясида фойдаланувчи куллаётган усулларига нисбатан куйидаги оптмизация ишларини амалга оширса булади:

          Киритилган   сўров   натижаси   куриб   чикилади,   натижа   талабни кондирмаса, суровга кушимча аниклаштирувчи сузлар киритилади. Бундай холатларда   сахифадаги   сузлар   кетма-кет   келишлар   сони,   жумланинг тизимида кулланилишлари аникланади;

          Жумланинг сўзлашув тилида киритилиши. Сўзлашув тилида китилган жумла ичидан боғловчи ва шу каби сўзлар олиб ташланади. Шунинг учун боғловчиларни сарлавха кисмларида кўллаш тавсия этилади;

          Сўзларнинг тартибсиз; грамматика конунларига амал килмаган холда киритилиши. Бундай холат терминлар буйича ёки терминларни излашда кузатилади. Сахифада максадли аудитория киритган сузларнинг барчаси мавжуд булишини амалга ошириш зарур;

          Каталоглар буйича кидирув. Бундай холат кидирув системасида талаб килинаётган маълумот топилмаганда ёки максадли аудитория излаётган маълумот молиявий кимматга эга булса, кидирувчи шу coxa мутахассиси булса;

          Товар харид килиш учун кидирувни амалга оширишда якка холдаги "сотиб олиш", "сотилади" сузларидан эмас, "товарлар прайслисти", "автомобиллар каталоги" каби бир неча сузлардан фойдалангани маъкул.

          Кидирув оптимизацияси, суровда катнашиши мумкин булган сузларнинг сахифа матн иловаларида, сарлавхаларида, матнларида маъно жихатидан бир-бирига боглик равишда мавжуд булишини таъминлаши лозим. Бунда фойдаланувчилар товар ёки хизмат тури хакида маълумот излаб, уларнинг номини узинигина киритишлари мумкин.

Юкори релевантлик даражаси бутун бир жумлаларнинг мос тушиши, бу жумлаларнинг сахифа матнида, хаволасида, сарлавхасида мавжуд булиши сахифа вазнини сезиларли даражада орттиради Бундай натижага эришишда ракобатнинг камайишига ва сахифага ташриф буюрувчиларнинг сонини камайишига, лекин  аудитория  салохияти сонини ортишига олиб келади.

Хужжат релевантлигини оширишга каратилган харакатлар канчалик тугри ва юкори даражада амалга оширилмасин, ташки хаволалар вазни натижасида бошка сахифалар кидирув натижалари сахифасида юкори уринларни эгаллаши мумкин. Бунда машхур калит сузлар урнига хужжатда машхурлик даражаси пастрок булган сузлардан фойдаланиш мумкин. Бундай оптимизация натижасида биз купрок фойдаланувчиларга зга булганимиз билан максадли аудиториянинг юз ёки мингтагача камайишига олиб келиши мумкин.

  Web-сайтга калит сузларни танлашда, бу калит сузлардан кандай турдаги фойдаланувчи фойдаланишини хисобга олиш зарур. Чунки биз ташриф буюрувчилар сонини купайтирмокчи булсак, барча учун маълум, яъни автомобил, тижорат каби сузлардан фойдаланишимиз мумкин, Лекин бундай жараёнда ракобат ортади. Сахифага тор доирадаги фойдаланувчиларга мутахассисларга маълум булган сузларни (мисол учун карбюратор, клиринг) калит сузлар килиб танлаб олсак, web-сайтга ташриф буюрувчилар сони камаяди, ракобат пасаяди.

Web-сайт максадларига ва сахифалараро ракобатга боглик равишда, сахифада иккитадан ўнтагача калит сузларни ишлатиш мумкин. Сахифа оптимизациясида канчалик калит сузлар кам ишлатилса хужжат релевантлиги шунчалик юкори булади.

Сахифа суровга нисбатан релевантлиги юкори булиши учун куйидаги коидаларга риоя килиш зарур:

·        Суровга нисбатан оптималлаштирилаётган суров жумласи унчалик катта булиши керак эмас. Бош сахифадан ташкари бошка барча сахифаларда барча калит сузларни ишлатиш мумкин. Сахифа матни маъулум бир мавзуга доир булиши лозим.

·        Хаволалар матни укилиши осон ва тушунарли булиши лозим. Фойдаланувчи  хавола матнини укиб, у йуналтираётган сахифа максадини аник англаши ва сахифада мавжуд бошка хаволаларни укишга чорлаши керак булган жумладан иборат булиши керак.

·        Сарлавхаларда суровда. иштирок этувчи сузларнинг катнашиши лозим. Агар сарлавха жумласи катта булса, уни ичма-ич жойлашган жумлаларга булиб юбориш максадга мувофик.

·        Web-сайт матнларида калит сузларни иштирок эттириш керак. Леқин бу сузлар матннинг 5 фоизидан ошмаслиги даркор. Хар бир сўз матннинг 1/20 кисмини. ташкил этиши керак. Акс холда, агар калит сўзлар кўпрок ишлатилса, кидирув тизими robot лари томонидан спаминдекс деб каралади;

·        Сайт тематикаси билан боғлиқ сайтларга максадга мувофик сўзлар кулланилган хаволаларнинг мавжуд бўлиши;

Web-сайтни доимо маълум бир вакт оралигида янгилаб туриш лозим, Чунки қидирув тизимлари индекслаштиришда, фойдаланувчи кизикишларини инобатга олади, Фойдалаиувчилар эса янги ахборотларни кадрлашади. Web-сайт янгиланганидан кейин кидирув тизимига бу хакида хабар бериш керак. Бу хабарда сахифанинг охирги янгиланган вакти, олдинги янгиланган вакти ва сахифа янгиланганлиги фактлари узатилади. Бу маълумотларнинг   барчаси   сахифа кайта индекслаштириш жараёнини тезлаштиради.

Қидирув тизимларининг солиштирув тавсилоти.

Куйида  машхур кидирув тизимларининг ишлаш тамойиллари келтирилган. Уларга  караб веб-сайтни кандай килиб янада оптималлаштиришни англаб олишимиз мумкин.

Infoseek. Бу тизимда индексни robot амалга оширади, индекслаштириш жараёнида robot бутун web-сайтни эмас, кўрсатилган сахифани индекслаштиради. Robot куйидаги устунликларни хисобга олади:

          Title сарлавхасидаги сўзлар юкори устунликка эга;

          Meta теги аттрибутлари-keywords, description даги сузлар ва сахифа матнида сузларнинг кириш частотаси;

          Бир  хил  сузлар  кетма-кет  келса,   индекслаштиришдан   чикариб юборилади;

          keywords аттрибутида  1024 символ,  description  аттрибутида 200 символ рухсат этилади;

          Агарда Meta теги ишлатилмаган булса, сахифага киришда 200 та суз ндекслаштирилиб, хужжат баёнида ишлатилади;

infoseek тизими ривожланган ахборот  кидирув тилига эга булиб, у нафакат хужжат сузларни излашда, балки изламаётган сузларни маъно жихатдан огирлилигини хам аниклайди. Бу жараён хужжатда суз булиши керак "+" ёки хужжатда суз булиши керак эмас "-" белгиларидан фойдаланиб амалга оширилади. Infoseek контекст матн кидирувини амалга ошириш имконини   беради.   Контекст   матн   кидируви   дегани,   кидирув   жараёнида кулланиладиган сузларнинг кетма-кет келиши шартлигини олдиндан белгилаб куйиш. Шунингдек, сузлар нафакат хужжат матни ичида, балки параграф бошида, title тегида келиши мумкин. Ранглаштириш жараёни кидируви амалга оширилаётган сузларнинг документда учраши буйича амалга оширилади. Infoseek тизими сузларнинг огирлигини аниклаш билан кидирувни амалга оширадиган анъанавий кидирув тизимлари турига киради.

AltaVista. Бу кидирув тизимида индекслаштириш жараёни robot лар томонидан амалга оширилади. robot лар куйидаги талабларга купрок устунлик берадилар:

         Title тегидаги сузлар юкори устунликка эга ва Meta тегидаги калит сузлар устунликка эгадирлар;

         Сахифа бошида жойлашган калит сўзлар;

         ALT хаволалардаги калит сўзлар;

         Калит сўзларнинг хужжатда  учраши  ва  калит сузлар  мавжуд гаплар;

         Агарда  сахифада  бу теглар  мавжуд булмаса,  сахифа  бошида жойлашган 30 та сўз индекслаштирилади (tag description).

AltaVista тизимининг фойдаланувчи кизикишини тортиши мумкин булган имконият-бу кенгайтирилган кидирувни олиб бориш. AltaVista тизимида бир ўринли NOT операторидан фойдаланиш имкониятининг мавжудлигини алохида айтиб утиш керак ва янг контекст матн кидирувини амалга ошириш учун NEAR оператори сўзларнинг хужжатда ёнма-ён жойлашишини хисобга олади. AltaVista калит сўзлар бўйича кидирувни амалга ошириши хам мумкин. Бу холда унда катта фразеологик лугат мавжуд. AltaVista тизимига калит сўзлар мавжуд каторда linkapplet каби сузлар булиши кераклигини хам кўрсатса бўлади. Юкоридагиларнинг барчасини хисобга олган холда AltaVista тизимини кенгайтирилган булева асосидаги кидирув тизимлари каторига киритса булади.

 Юкоридаги маълумотларни тахлил килиб, веб-сайтларда ишлатиладиган МЕТА тегининг ишлатилиш шаклларини келтиришга карор килдик.

META тэги бошқарувчи маълумотни ўз ичига олади, унда жойлаштирилган маълумотни браузер сайтни тўғри юклаш учун ва чиқариш учун қўллайди.

МЕТА тэгини умумий кўриниши:

 

<META [name=имя] [HTTP-EQUIV=имя_HTTP-оператора]      CONTENT=текст>

 

Энди МЕТА тэгига доир мисолларни келтирамиз.

Сахифани қайта юклаш:
 
            <META HTTP-EQUIV="Refresh" CONTENT=1   URL=refresh.htm">
      
Мижоз томонида кодлашни ўзгартириш: 
 
             <META HTTP-EQUIV="Content-type" CONTENT=”text/html” 
                                                                      CHARSET=windows-1251">
 
Кэшлашни ман қилиш: 
 
            <META HTTP-EQUIV="Cache-Control"  CONTENT="no-cache">
            <META HTTP-EQUIV="Cache-Control" CONTENT="no-store">
Сахифада 2 та МЕТА тэги ишлатилиши хам мумкин. 1 таси калит сўзларни кўрсатиш учун, 2 чиси ҳужжатни қисқача тавсифи учун: 
            <TITLE>Основы Web-технологий</TITLE>
            <META NAME="description" http-equiv="description" content="Учебный курс 
Основы Web-технологий. Тема." >
            <META NAME="keywords" HTTP-EQUIV="keywords" CONTENT="учебный курс; Web-технология; web; технология; HTML; язык гипертекстовой разметки; заголовок HTML-документа; заголовок; HTML; документ; контейнер; META; элемент; HEAD; пример; разметка; методика">

Назорат саволлари:

1. МЕТА тэги қандай тэг?

2. МЕТА тэги нима учун қўлланилади?

3. Қандай қилиб МЕТА тэги ёрдамида сайтни оптималлаштириш мумкин?

Топшириқлар:

1.     web-сайтингизни калит сўзларини аниқланг.

2.     Сайтингизда мета тэгини қўлланг.

3.    3 - тажриба ишидаги 2, 3 -  топшириқларни қайтадан бажариб кўринг ва натижасини тахлил қилинг. МЕТА тэгини қўшгандан кейин натижа қандай ўзгарганлигини тушунтиринг
Ишни бажариш тартиби:

1.    Ихтиёрий матн мухарририни очиш.

2.    Унда сайтингизни HTML кодини очиб, унга TITLE, META каби тегларни киритиш ва файлни сақлаш.

3.    Сайт файлларини серверга қайтадан жўнатиш.

4.    Қидирув тизимига кириб кидирув формасига сайтингизнинг калит сўзларини ёзиб “поиск” тугмасини босиш.

5.    Сайтингизни хаволалар қаторидан ўрин олишини текшириб кўриш.

6.    Натижани қоғозда ва электрон кўринишда ҳисоботини тайёрлаш.

 

5 - лаборатория иши.

 

Мавзу: Интернетда e-mail маркетинг. (4 соат)

 

Ишдан мақсад:

E-mail маркетингда почта тарқатмаларини қўллаш, унинг асосий афзалликларини ўрганиш ва уларни қўллаш орқали ечиладиган асосий масалаларни тахлил қилиш.

Зарурий назарий маълумотлар:

E-mail  маркетингни содда килиб айтганда электрон почта оркали махсулот ва хизматларни силжитишга каратилган сохага айтилади. E-mail   маркетингни назария тарафдан таърифласак мураккаб фандир. Амалиёт нуктаи назаридан таъриф берадиган булсак бу илмий асосда ташкил килинган, электрон тижорат самарадорлигини оширишга каратилган ва электрон почта ёрдамида амалга ошириладиган максадли фаолият хисобланади. Харидор бирор нарсани харид килишидан олдин махсулот ёки хизмат билан камида 4-5 маротаба танишиб чикади, уни урганади, таккослайди ва  кейингина агар харидор талабига мос келса у махсулотни харид килади. Лекин битта сахифага 4-5 маротаба кириб бир хил нарсани куришни хуш курадиганлар камчиликни ташкил этади. Бу иккала масалани ечишда энг кулай ва энг самарали восита –бу албатта E-mail  маркетинг. E-mail   маркетинг бизга бир вактнинг узида куп сонли харидорлар билан алокада булишга, уларни кузатишга, улар билан ишончли ва узок вактли муносабатларни урнатишга ва албатта уз махсулот ёки хизматларимизни харидорга канчалик кераклигини тушунтиришга имкон беради. Бундан ташкари, сизнинг харидорингиз булган киши сизнинг электрон магазинингизда кандай янги махсулот борлигини куриш учун хар доим хам киравермайди, бундай холларда хам E-mail   маркетинг, аникрок килиб айтганда, почта таркатмаси бизга ёрдам беради.

Электрон почта тарқатмаси - электрон почта орқали ҳужжатлар тарқатадиган тармоқ хизмати.Электрон почта орқали ҳужжатлар тарқатиш  ҳужжатлар билан ишлашни тубдан ўзгартиради. Авваллари, улар зарур миқдорда чоп эттирилиб, сўнг манзиллар бўйича тарқатилар эди. Энди эса улар аввал тарқатилиб, зарур бўлган жойларда, етказилган жойларда чоп эттирилади.

E-mail тарқатма ёки почта тарқатмалари – маркетинг мақсади йўлида электрон почтадан фойдаланишнинг яна бир ёндашувидир. Почта тарқатмаси деганда фойдаланувчининг розилигини олган ҳолда электрон почтасига муайян вақт оралиғида маълумот хакидаги ҳабарларни тарқатиш тушунилади. Почта тарқатмалари маркетингниг воситаси сифатида махсус масалаларни ечимида қўлланилади. Масалан, харидорларни почта тарқатмалари орқали янги маҳсулот, нархнинг ўзгарши ёки хизмат курсатиш турларининг пайдо бўлганлиги хақида ўз вақтида ҳабар етқазиш энг тез ва самарали усулдир, баъзида почта тарқатмалари харидор билан икки томонлама алоқа воситаси сифатида қўлланилади.

Таркатма руйхатига аъзо булишнинг куйидаги усуллари мавжуд:

- opt-out;

- opt-in;

- double-opt-in;

Умуман олганда ОРТ танлаш хукуки маъносини англатади. E-mail   маркетингда бу тушунча таркатма руйхатига аъзо булиш ёки булмаслик танловини англатади.

Оpt-out - бу кабул килувчига шу таркатма руйхатидан узини учириш хукукини такдим этувчи таркатма варакаси хисобланади. Шуни айтиш лозимки таркатма варакасининг бундай тури СПАМнинг бир куринишидир. Чунки кабул килувчига у томонидан суралмаган, уз ичида бу турдаги хатларни олишга розилик бермасликни билдирувчи хаволани жойлаштирган хат келади.

Оpt-in - бу таркатма варакасининг шундай куришики унда факат таркатувчи материалларни (масалан таркатмасини) олишга олдиндан розилик берган фойдаланувчилар турадилар. Оддийрок килиб айтганда  opt-in фойдаланувчини, олдиндан белгиланган амаллар кетма-кетлигини бажармагунча, обуначилар руйхатига киритмайди. Бу кетма-кетлик таркатма варакасини тулдириш ва бу билан розилигини тасдиклаши мумкин. Шу тарзда фойдаланувчи таркатмани олишга узини тулик розилигини беради.

 Double-opt-in - бу таркатма варакасининг бир тури хисобланиб, унда фойдаланувчи таркатмага обуна булиши учун, у нафакат таркатма варакасини тулдириши, балки кейинчалик буни тасдиклаши лозим. Бу жараён куйидагича амалга оширилади: обуначи таркатмага обуна булиш таклифини куриб уни тулдиради ва кейинчалик таркатма эгасидан обунани тасдикловчи хатни олади. Обуна фойдаланувчи томонидан тасдик этилмагунга кадар таркатма обуначига юборилмайди. Агар обуна тасдиги белгиланган вакт мобайнида амалга оширилмаса, фойдаланувчи обунага хохловчилар руйхатидан учириб юборилади. Таркатма варакасининг бундай туридан фойдаланиш обуна руйхатини секин усишига олиб келади. Чунки хамма хам обунани тасдиклай олмайдилар. Double-opt-in дан фойдаланиш афзаллигининг икки куриниши мавжуд:

- обуна руйхати усишининг патстлиги,  максадсиз, самарасиз обуначилардан жараён бошида кутулиш сабабли юз беради;

- таркатма эгаси унинг таркатмасига обуна булганларни уз хохишлари билан обуна булганига ишониши мумкин, чунки улар шу таркатмани олишга кизикишини жараён давомида бажарган амаллар оркали курсатадилар.

СПАМ - бу махсус қидирув роботлари томонидан 10 минглаб почта манзиллари рўйхати бўйича реклама характеридаги материалларнинг оммавий жўнатмалари хисобланади.

СПАМ - рекламанинг электрон почта орқали рухсат берилмаган (берухсат) оммавий равишда жўнатиш.

СПАМ нинг асосий белгиларидан бири манзилга тўғри келмайдиган тематика бўйича индивидуал хабарлар бўлиши мумкин. Агар сиз реклама жўнатмалари билан шуғулланадиган бўлсангиз ва ўз хохишиз билан жўнатма учун қайд қилинган доимий адресатлар базасига эга бўлсагиз, у ҳолда қўйидагиларни эътиборга олиш керак:

§  Фойдаланувчилар қайд қилинишда улар жўнатмаларнинг тематикаси, формати ва қанча вақт оралаб юборилиши ҳақида аниқ маълумот олишлари керак;

§  Агар жўнатмангиз маълум вақт оралиғида белгиланган сондан ошадиган бўлса, у ҳақида фойдаланувчилар огоҳлантирилишлари зарур.

Дискуссион (сухбат) варакалари бирор бир мавзуда маълумотлар алмашиш учун ташкил этилади. Дискуссион варакаларда хар бир хохловчилар иштирок этишлари мумкин. Почта таркатмасидан фаркли уларок, варакага нафакат варака эгалари балки сухбат варакасининг барча иштирокчилари хам ёзиши мумкин. Одатда бирор бир масала иштирокчиларга юборилишдан олдин ижодкор (модератор) текширувидан утади.

Интернетда тижорат фаолиятини юритувчилар учун ва уларнинг тижорат фаолиятлари билан боглик мавзуларда дискуссион мулокот варакаларда иштирок этишлари ва куриб чикишлари максадга мувофикдир.

Обуна варакаси - бу обуначига, таклиф килинаётган таркатмага обуна булиш ёки булмаслик танловини такдим этувчи восита хисобланади. Бу эса уз навбатида таркатма эгасига обуначини уз обуна руйхатига кушишга ёрдам беради. Обуна булиш таклифини олган кимса, унга рози булиш ёки булмасликни факат узи  хал килади, унинг урнига бу танловни амалга оширишга шундаки, таркатма эгаси узининг куп сонли мижозларини аниклаб олиши ва керакмас одамларга сарф килмайди. Умуман олганда обуна варакаси E-mail   маркетингни асосий фундаменти. Чунки E-mail   маркетинг асосий куроли хисобланган почта таркатмасини ташкил килиш хам обуна варакасини тузиш билан бошланади.

Автореспондер - бунинг ёрдамида суровлар кабул килинади ва уларга жавобан олдиндан белгиланган жавоблар берилади. Автореспондерлар маълумотларни сураган одамга деярли бир неча дакикада юборади ва бу билан фойдаланувчи вакти ва пулини тежашга олиб келади. Автореспондерларни ихтиёрий тижорат кунига  24 соат, хафтасига 7 кун ишлатиш мумкин. Улар жуда арзон, колаверса баъзи порталлар электрон почта кутилари каби бу хизматни бепул такдим этади. Автореспондердан фойдаланганда, у ёрдамида юборилаётган маълумотлар таркибида сизга тегишли тасдикловчи файлингиз борлигига ишонч хосил килинг. Бундан ташкари автореспондерлардан таркатма таркатишда кенг куллаш мумкин, бунда улар хеч кандай сарф-харажатларсиз, автоматик холда, почта манзилини йигиши мумкин.

         Тижорат максадларда автореспондерлар кулланилганда улар ёрдамида, келаётган суровга караб, куйидаги маълумотларни таркатиш максадга мувофик:

         - Махсулотлар каталогларини;

         - бепул хисоботларни;

         - реклама материалларини;

         - тадкикотлар натижаларини;

         - буюрма бланк ва шаклларини;

Автореспондерни куллашнинг асосий  максади куйидагилардан иборатдир:

         - автоматлаштириш;

         - истикболли харидорларга киска муддатда маълумот етказиб бериш;

         - электрон  почта манзилларини максадли йигиб бориш;

         - максадли аудиторияларни нимагадир ургатиш;

         - тижорат таклифини такдимлаш;

         - реклама компаниясини олиб бориш;

Назорат саволлари:

1.  E-mail маркетинг терминини тушунтиринг.

2.  Электрон почта тарқатмалари нима?

3.  СПАМ нима?

4.  СПАМни асосий белгилари қандай?

5.  Электрон почта тарқатмалари ва СПАМ ни фарқи нимадан иборат?

6.  Автореспондер нима?

7.  Обуна варакаси ва Дискуссион (сухбат) варакалари нима?

8.  Таркатма руйхатига аъзо булишнинг турларини санаб беринг ва тушунтиринг.

Топшириқлар:

1. Бирорта исталган информацион порталга киринг, унда почта тарқатмаларни амалга      ошириш учун махсус шаклни топиб тўлдиринг.

2.  Почта тарқатмасига қайд қилинган тарқатма матнини тайёрланг.

3. Махсулотингиз ёки хизмат турингиз учун қидирувчилар аудиториясини электро почта манзилларини аниқланг (исталган усул билан).

4.  Аниқланган манзиллар бўйича тарқатмаларингизни жўнатинг.

Ишни бажариш тартиби:

1.     Ихтиёрий қидирув тизимини очиш.

2.     Рассылка” номли мурожаатни топиб, босиш.

3.     Тақдим этилаётган қидирув тизимлари рўйхатидан ихтиёрий 1 тасини тасини танлаш.

4.     Пайдо бўладиган  махсус формани тўлдириш.

5.     Натижани қоғозда ва электрон кўринишда ҳисоботни тайёрлаш.

 

 АДАБИЁТЛАР

1.     Багиев Г. Л., Успенский И. В., Ченцов В. И. Интерактивные модели маркетинговых решений на виртуальных рынках. — СПб: СПГУЭиФ, 1998 г.

2.     Бокарев Т. Энциклопедия Интернет-рекламы. — М.: Издательство«ПРОМО-РУ», 2000 г.

3.     Быков В. А. Электронный бизнес и безопасность. — М.: Радио и связь, 2000 г.

4.     Гагин А. Технология работы в глобальных общедоступных сетях. — Jet Infosystems, 1996 г.

5.     Галкин С. Е. Бизнес в Интернет. — М: «Центр», 1998 г.

6.     Гуров Г. Г. Интернет для бизнеса. — М., 1997 г.

7.     Закарян И., Филатов И. Интернет как инструмент для финансовых инвестиций. — СПб.: БХВ — Санкт-Петербург, 1999 г.

8.     Имери Винс. Как сделать бизнес в Интернет, 3-е изд. пер. с англ. под ред. Н. М. Макаровой. — Москва: Диалектика, 1998 г.

9.     Информационные системы в экономике. Под ред. проф. В. В. Дика. — М.: Финансы и статистика, 1996 г.

10.                       Коннекут Д. Использование Интернет, 2-е издание. — Киев: Диалектика, 1997 г.

11.                       Котлер Ф. Маркетинг-менеджмент. — СПб: Питер Ком, 1998 г.

12.                       Котлер Ф. Основы маркетинга. Пер. с англ. М.: «Бизнес книга», «ИМА-Кросс. Плюс», 1995 г.

13.                       Краткий экономический словарь под ред. Ю. А. Белика и др. — 2-е изд., доп. М.: Политиздат, 1989 г.

14.                       Маркетинг: учебник. А. Н. Романов, Ю. Ю. Корлюгов, С. А. Красильников и др., под ред. А.Н. Романова. — М.: Банки и биржи, ЮНИТИ, 1996 г.

15.                       Принцип электронного бизнеса / Перевод: Рубцов В., Грачева М.В. – Изд-во: Открытые системы, 2001г.

16.                       Пэтл К., Маккартни М.П., Секреты успеха в электронном бизнесе / Пер. с англ. под ред. Осипова Г.С. – СПб.: Питер, 2001г.

17.                       Соколова А. Н., Геращенко Н. И. Электронная коммерция: мировой и российский опыт. — М.: Открытые системы, 2000 г.

18.                       Успенский И. В. Интернет как инструмент маркетинга. — СПб.: БХВ — Санкт-Петербург, 1999 г.

19.                       Успенский И. В. Энциклопедия Интернет-бизнеса. — СПб.: Питер, 2001 г.

20.                       Холмогоров В., Интернет-маркетинг. Краткий курс. – СПб.:Питер, 2001г.

21.                       Холмогоров В.Л. Web – мастерства. М.:Питер 2001 г.

22.                       Храмцов П. Лабиринт Internet, практическое руководство. — М.:Электроинформ, 1996 г.

23.                       Эймор Дениэл, Электронный бизнес: революция и/или революция / Пер. с англ. – М.: Изд. Дом «Вильямс», 2001г.

24.                       Энди Шафран «Создание Web страниц» Самоучитель , Питер, Москва 2000

           Интернет манбалар

            

1.    Виртуальный университет Евразии - http://virtual-university-eurasia.org/

2.    www.wilsonweb.com

3.    www.webtrends.com

4.    www.darvoza.uz

5.    www.sitesell.com

6.    www.google.com

 

ХУЛОСА

 

           Мазкур услубий қўлланма “Интернет маркетинг” фанини ўқитишга қаратилган бўлиб, унда маърузада олинган назарий материалларни лаборатория машғулотларида янада мустаҳкамлашга асосланган. Шунингдек лаборатория ишларини бажариш жараёнида талабанинг ижодий ёндошишига алоҳида эътибор қаратилган. Бунинг учун назорат саволлари, топшириқлар ва мустақилл тайёргарлик кўриш учун бажариладиган ишлар таркиби келтирилган.

           Лаборатория ишларини бажариш давомида талаба мустақил равишда веб сайтлар яратиш, турли Интернет ресурсларидан фойдаланиш, Интернет орқали керакли маълумотларни ишлаш ва хизмат турларидан фойдаланиш кўникмаларини хосил қиладилар. Интернет каталоглари ва турли сайт ва порталлардан маълумот излаш ва қайта ишлаш қобилиятини шакллантиради.

           Маркетинг тадқиқотини ўтказиш технологияси ва механизмини ўрганади. Бозор талабига қараб маҳсулот тан нархининг ўзгариши, ишлаб чиқаришнинг мувофиқ мослашиб боришини кузатади, ижодий фикр юритиб бошқарув қарорларини қабул қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқаради.

 

 

        

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Босишга рухсат этилди  23.01.12

Бичими 60х84 1/16. Босма табоғи 2, 55

Адади 50.  Буюртма - № 2

Тошкент ахборот технологиялари университети

“Нашр-матбаа” бўлимида чоп этилди.

Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 108 уй.