ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
АКТСИМ факултети
АКТСИ кафедраси
СОЛИҚ ВА СОЛИҚҚА ТОРТИШ
ФАНИДАН
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА
Барча техника йўналиши талабалари учун
ТОШКЕНТ – 2014
“Солиқ ва солиққа тортиш” фанидан маърузалар матни (услубий қўлланма) /ТАТУ б. Тошкент 2014
Мазкур услубий қўлланмада Ўзбекистон солиқ тизимида амалда бўлган юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган солиқлар ва йиғимларнинг амалдаги ҳолати, бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий ажратмалар, уларни ҳисоблаш тартиби ва тўлаш муддатлари кўриб чиқилган.
Услубий қўлланма – “Солиқлар ва солиққа тортиш” фанидан таълим олаётган олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган
Муаллифлар: Ходжиев Х.Ж., Насруллаева Д. А., Юлдашев М.Д.
Услубий қўлланма олий ўқув юртлари талабаларига мўлжалланган. Тошкент Ахборот Технологиялари Университети, АКТСИМ факултетининг илмий услубий кенгаши. ( 10 - сонли баённомасидан кўчирма., 2014 йил 22 май) қарорига мувофиқ нашр этилди.
Тақризчилар:
ТАТУ, АКТСИ кафедраси
доценти, и.ф.н. Ф.Р.Мирзаев
Тошкент автомобил – йўллари
институти.
“АТ иқтисоди ва менежменти”
кафедраси доценти, и.ф.н. А.Х. Ибрагимов
КИРИШ
Мамлакатда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда, авваломбор, солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш, солиқларнинг турлари ва уларнинг амал қилиш механизмини соддалаштириш муҳим масалалардан ҳисобланади.
Шу боисдан ҳам, таълим тизимида солиқ соҳасидаги билимларни ўргатишда Республикамизда амалга оширилаётган солиқ соҳасидаги ислоҳотларни талаба-ўқувчиларга тўлароқ етказиш, ушбу йўналиш бўйича истиқболли дастурларни ишлаб чиқиш, олий ўқув юртлари таълим йўналишлари учун ўқув қўлланмалар ва дарсликлар тайёрлаш, солиқ соҳасида амалий тадқиқотлар олиб бориш, илғор педагогик технологияларни таълим тизимида тадбиқ этишни амалга ошириш ҳукуматимиз диққат эътиборида бўлган асосий вазифалардан ҳисобланади.
Шунинг учун, ушбу қўлланма солиқлар, йиғимлар ва солиққа тенглаштирилган тўловларни ўрганишга бағишланган бўлиб, у “Солиқлар ва солиққа тортиш” фанидан таълим олаётган олий ўқув юрти талабаларига мўлжалланган.
Услубий қўлланма Ўзбекистон Республикасининг “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги қонуни, “Солиқ кодекси”, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ҳамда бошқа солиқ қонунчилигига оид меъёрий ҳужжатлар асосида тайёрланди.
I БОБ. СОЛИҚҚА ТОРТИШ НАЗАРИЯСИ
1.1. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти
ва объектив зарурлиги
Солиқ тушунчаси иқтисодий категория сифатида давлатнинг пайдо бўлиши ва уни фаолиятининг давомийлиги билан бевосита боғлиқдир. Шу ўринда солиқ категорияси давлатни иқтисодий сиёсати орқали иқтисодий воқэъйлик сифатида юзага чиқишини таъкидлаш лозим. Солиқ тушунчаси тор маънода давлат ихтиёрига солиқ тўловчилардан мажбурий тартибда ундириладиган пул тушумларини ифодалайди.
Маълумки, солиқлар бевосита давлатнинг пайдо бўлиши билан боғлиқдир, яъни давлат ўзининг ваколатига кирувчи вазифаларни бажариш учун молиявий манба сифатида солиқлардан фойдаланади. Солиқларнинг амал қилиши бу объективликдир, чунки жамиятни ташкил этувчи барча субъектлар ҳам реал секторда, яъни ишлаб чиқариш соҳасида фаолият кўрсатмайди. Жамиятда бошқалар томонидан рад этилган ёки фаолияти иқтисодий самарасиз бўлган соҳалар ҳам мавжудки, булар солиқларни объектив амал қилишини талаб этади. Аниқроқ қилиб айтганда, жамиятни норентабел (мудофаа, медицина, фан, маориф, маданият ва бошқ.) ва рентабел соҳага ажралиши ҳамда норентабел соҳани молиялаштиришнинг табиий зарурлиги солиқларни объектив амал қилишини зарур қилиб қўяди, ваҳоланки, норентабел соҳанинг ижтимоий хизматлари асосан давлат томонидан амалга ошириладики, уларни молиялаштириш усули сифатида юзага чиқувчи солиқлар ҳам шу туфайли бевосита давлатга тегишли бўлади.
Солиқларнинг амал қилишини бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида икки ҳолат билан ифодалаш мумкин: биринчидан, давлатнинг қатор вазифаларини маблағ билан таъминлаш зарурлиги, иккинчидан, бозор иқтисодиёти қонун-қоидалари.
Давлатнинг бажарадиган функциялари ва вазифалари кўп бўлиб, бозор иқтисодиёти ривожлана бориши билан баъзи ижтимоий ҳимояланган бозор муносабатларига мос келмайдиган вазифалар йўқола борса, янги вазифалар пайдо бўла бошлайди. Буларга бизнинг республикамизда кам таъминланганларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, бозор иқтисодиёти инфратузилмасини ташкил қилиш кабилар киради. Давлат кучли ижтимоий-сиёсий тадбирларни амалга ошириш учун пенсионерлар, талабалар, кўп болали оналар ва бошқаларни маблағ билан таъминлаш зарурлигини англаб, айрим чекланган товарлар баҳосидаги фарқни бюджет ҳисобидан қоплайди ва ундан ташқари маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланганларга моддий ёрдамлар кўрсатади. Шу билан бирга, давлат жамият аъзолари осойишталигини сақлаш мақсадида ўзининг мудофаа қобилиятини сақлаб ва мустаҳкамлаб туришга ҳам маблағлар сарфлайди, қолаверса, давлат фуқаролар хавфсизлигини сақлаш, мамлакатда тартиб-интизом ўрнатиш, уни бошқариш функцияларини бажариш учун ҳам кўплаб маблағ йўналтиришга мажбурдир. Бундай харажатларни амалга оширишнинг мажбурийлиги улар учун манба бўлган солиқларни объектив зарур қилиб қўяди.
Солиқлар мажбурий тўловларни ифода этувчи пуллик муносабатларни билдиради. Бу муносабатлар солиқ тўловчилар билан уларни ўз мулкига айлантирувчи давлат ўртасида бўлади. Давлат учун бюджет даромадларининг асосий манбаи ҳисобланган солиқлар катта аҳамиятга эга.
Давлат фаолиятининг барча йўналишларини маблағ билан таъминлашнинг асосий манбаларидан бири ва давлат устуворлигини амалга оширишнинг иқтисодий воситаси солиқлардир. Солиқ тизимини тартибга солиш ва мукаммаллаштириш молиявий тизимни ривожлантиришга ёрдам беради. Иқтисодиётни давлат томонидан солиқлар орқали тартибга солиш, давлат бюджети даромадларини шакллантириш солиқ солиш воситасида жамиятдаги у ёки бу жараёнларнинг ривожланишига таъсир этувчи усули ҳисобланади. Давлатнинг мавжудлиги солиқлар билан узвий боғлиқ, чунки солиқдан тушадиган тушумлар давлат иқтисодий мустақиллигининг асосий манбаи ҳисобланади.
Инсоният тарихида йирик давлат арбобларидан бири, ўрта асрларда буюк салтанат барпо қилган Амир Темур солиқларга катта эътибор қаратган. У давлатни идора қилиш тизимини юзага келтиришда асосан солиқларга таянган.
Солиқлар қадимги даврлардан эътиборга олинган, аммо у вақтларда солиқлар озод ва эркин бўлмаган кишининг белгиси бўлиб хизмат қилган. Адам Смит (шотланд файласуфи ва иқтисодчиси, 1723-1790) ўзининг «Халқлар бойлигининг сабаблари ва табиатлари» номли китобида (1776) илк бор солиқ тамойилларини кўрсатиб берди, солиқларни аҳамиятини ёритиб, уларни давлатга тўлаш қуллик эмас, балки эркинлик аломати эканлигини асослаб берди.
Бозор иқтисодиёти шароитида давлат ўзининг ички ва ташқи вазифаларини, ҳар хил ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағларнинг асосий қисмини солиқлар орқали тўплайди. Жумладан, солиқлар республика ва маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиради, давлат ижтимоий дастурлари учун молиявий негиз яратади, солиқ тўловчи шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошқаради, уларнинг табиий ресурслардан унумли фойдаланишга бўлган интилишини рағбатлантиради, нарх белгилашга таъсир кўрсатади, аҳолининг турмуш даражасини тартибга солиб туради, имтиёзлар ёрдамида эса аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишни ташкил этишга ёрдам беради.
Солиқларнинг ўзига хос белгилари
У ёки бу иқтисодий категориянинг моҳиятини чуқурроқ англаш учун унга хос умумий белгиларни аниқлаш лозим бўлади. Масалан, кредит иқтисодий категория сифатида муддатлилик, қайтаришлик, муайян миқдорда устама ҳақ (фоиз) тўлаш каби умумий белгиларга эгаки, ушбу белгилар кредит категорияси моҳиятини кенгроқ ёритиш учун хизмат қилади. Худди шу каби солиқ категорияси ҳам бир қатор ўзига хос белгиларга эгаки, ушбу белгилар солиқларнинг бошқа тўловлардан фарқлаш учун хизмат қилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, солиқларнинг умумий белгиларини қуйидагича ифодалаш мумкин:
1. Солиқ тўловчи даромадининг у ёки бу суммасини давлатга тўлap экан, бунинг эвазига бевосита бирон-бир товар ёхуд хизмат олмайди. Алоҳида олинган солиқ тўловчи томонидан тўланган солиқ миқдори билан у истеъмол қиладиган ижтимоий неъматлар ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжуд бўлмайди. Худди ана шу хусусиятига кўра солиқ нархдан, рухсатнома (лицензия) лар ва воситачилик йиғимларидан фарқ қилади, чунки булар мажбурий ёки ихтиёрий тўловлар ҳисоблансада, бироқ ҳамма вақт давлат томонидан кўрсатилган хизматдан муайян фойда (наф) кўрилиши билан боғлиқдир.
2. Солиқлар мажбурий тўловлар ҳисобланади. Солиқларнинг тўлиқ миқдорда ва ўз вақтида тўланиши учун жавобгарлик солиқ тўловчилар зиммасига юкланган бўлсада, улар ихтиёрий эмас, мажбурий равишда тўлайдилар, давлат солиқ тўлашдан бўйин товлаганларни қонунчиликда белгиланган тартибда жазолайди.
3. Давлат фойдасига солиқ тўлаш орқали даромаднинг аввалдан белгилаб қўйилган, энг муҳими, қонуний тартибда кўзда тутилган қисми ундириб олинади. Кўпгина давлатларда, шу жумладан, Ўзбекистоннинг ҳам қонунларида солиқларни белгилаш ва уларнинг ҳажмларини аниқлашга фақат қонун чиқарувчи ҳокимият ёки унинг томонидан ваколат берилган давлат органлари ҳақлидирлар, деб мустаҳкамлаб қўйилган. Ўзининг хоҳиш-истагига қараб янги солиқлар белгилаш ёки уларнинг ҳажмларини аниқлашга ҳеч ким ҳақли эмас. Тўловларнинг қонуний, очиқ-ойдин хусусиятга эга бўлиши солиқларнинг бош тавсифи ҳисобланади.
4. Солиқларнинг яна бир белгиси уларнинг давлат ёки маҳаллий бюджетга келиб тушишидир, яъни солиқлар бюджетдан ташқари фондлар ёки турли хил бошқа фондларга келиб тушмайди.
5. Солиқларга хос бўлган умумий белгилардан бири сифатида давлат ҳамда юридик ва жисмоний шахслар ўртасида мулкчиликни қайта тақсимлаш жараёнини юзага келишидир. Соддароқ қилиб айтганда, корхоналар ва аҳолидан олинадиган солиқлар, аслида улар мулкининг маълум бир қисмини давлат ҳисобига ўтказилишини билдиради. Бу билан хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бўлган мулк даромад шаклида мажбурий тўлов бўлиб, давлат мулкига айланади.
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти деганда нимани тушунасиз?
2. Иқтисодчи олимлар томонидан солиқларга берилган тарифларни ўзига хос жиҳатларини тушунтириб беринг.
3. Солиқларнинг объектив зарурлиги нималарда кўринади?
4. Солиқларнинг бошқа иқтисодий категориялардан фарқи нималардан иборат?
5. Адам Смит ўзининг қайси асарида илк бор солиқларнинг тамойилларини асослаб берган?
6. О.Олимжонов солиқларга қандай таъриф берган?
7. Солиқларнинг хусусиятларини тушунтириб беринг.
8. Солиқларга оид билимларни олимлар томонидан турлича талқин этилиши сабаблари нимада?
9. Солиқлар белгиларининг моҳиятини тушунтириб беринг.
10. Солиқнинг эквивалентсизлик белгисини моҳиятини тушунтиринг.
1.2. Солиқларнинг функциялари
Солиқларнинг иқтисодий моҳияти давлат билан ҳуқуқий ва жисмоний шахслар ўртасида вужудга келувчи объектив мажбурий тўловларга асосланган молиявий муносабатлар орқали характерланади. Бу молиявий муносабатлар махсус ижтимоий характерга эга бўлиб, миллий даромаднинг бир қисми бўлган пул маблағларини давлат ихтиёрига сафарбар қилишга хизмат қилади.
Солиқларнинг моҳияти уларнинг бажарадиган функцияларидан келиб чиқади. Ҳар бир иқтисодий категориянинг ўз функцияси мавжуд. Солиқ мустақил категория сифатида ўзи бажарадиган функцияларга эга бўлиб, бу функциялар солиқ категориясининг амалдаги ҳаракатини ифодалайди. Функция деганда, одатда, категориянинг кўп қайтариладиган, такрорланадиган доимий ҳаракатларини тушуниш лозим.
Энг асосий функция бу солиқларнинг фискал функциясидир, чунки бу функциясиз назорат функциясининг мавжуд бўлиши мумкин эмас, деб қараларди.
Солиқларнинг фискал функцияси
Солиқларнинг қуйидаги асосий функцияларини ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқдир: солиқнинг фискал функцияси, тартибга солиш функцияси, рағбатлантириш функцияси, назорат функцияси, солиқни ҳисоблаш жараёнини ахборот билан таъминлаш функцияси.
Солиқларнинг асосий функцияси – фискал функция ҳисобланиб (лотинча fiscus сўзидан олинган бўлиб, хазина деган маънони англатади), бу функциянинг моҳияти шундан иборатки, солиқлар ёрдамида давлатнинг молия ресурслари ҳосил қилинади ҳамда давлат фаолият кўрсатиши учун моддий шароит яратилади. Солиқлар орқали корхоналар ва фуқаролар даромадининг бир бўлагини давлат бошқарувини, мамлакат мудофаасини, умуман ноишлаб чиқариш соҳасини сақлаб туриш мақсадида ундириб олиш йўли билан давлат бюджетининг даромад қисмини шакллантири – солиқлар фискал функциясининг энг муҳим элементи ҳисобланади.
Солиқларнинг қайта тақсимлаш функцияси
Солиқлар орқали пайдо бўладиган пул ресурслари давлат бюджети орқали қайта таксимланади, улар ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга, устувор тармоқларни инвестициялашга йўналтирилади.
Солиқларнинг тартибга солувчилик функцияси
Бозор муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши шароитида солиқларнинг иккинчи муҳим функцияси уларнинг иқтисодиётдаги тартибга солувчилик роли ҳисобланади, яъни давлат солиқлар орқали товарлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг иқтисодий шарт-шароитини тартибга солади ва бу билан иқтисодиёт тармоқларининг иқтисодий фаолиятини амалга ошириш учун муайян «солиқ муҳити»ни яратади. Ушбу функция орқали давлат солиқ тизимига таъсир кўрсатади, яъни муайян тармоқда ишлаб чиқариш суръатларини рағбатлантиради ёки жиловлаб туради, сармоянинг бир тармоқдан солиқ муҳити энг маъқул бўлган бошқа тармоққа қўйилишини кучайтиради ёки пасайтиради, шунингдек, аҳолининг тўловга қобил талабини кенгайтиради ёки камайтиради.
Солиқларнинг рағбатлантириш функцияси
Рағбатлантириш функцияси солиқ тизимининг энг муҳим функцияларидан бири бўлиб, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, моддий хом-ашё ресурслари, шунингдек молиявий ва меҳнат ресурслари, жамғарилган мол-мулкдан самарали фойдаланишга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, яъни солиқ юкини камайтириш орқали ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, молиявий аҳволни мустаҳкамлашга ва инвестиция фаолиятини жонлантиришга рағбатлантиради.
Солиқларнинг назорат функцияси
Солиқларнинг назорат функцияси солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган, солиққа тортиш объекти, солиққа тортиладиган база, имтиёзлар сингари ва ҳоказо тегишли солиқ кўрсаткичларининг ҳисоб-китобларини текширишдек анча мураккаб жараёндан иборат. Солиқ ҳисоби солиқ идораларига белгиланган солиқ ҳисоби шакллари орқали солиқ тўловчилар ўзларининг солиқ мажбуриятларини қандай бажараётганликларини янада самарали назорат қилиш имконини беради.
Солиқлар бажарадиган вазифалар кўпчилик мамлакатларнинг солиқ қонунчилигида умумий ўхшашликларга эга. Ана шундай анъанавий солиқ вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
· Умумдавлат вазифаларини ҳал қилиш учун давлатга зарурий молиявий ресурслар таъминлаб бериш.
· Мамлакат иқтисодиётида қулай инвестиция муҳитини яратишга кўмаклашиш.
· Аҳолининг меҳнат фаоллигини рағбатлантириш.
· Иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида даромадларни тақсимлашнинг самарадорлик ва адолат принциплари ўртасидаги мувофиқликка эришиш.
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Солиқларнинг қандай функциялари мавжуд?
2. Солиқларнинг функциялари ва вазифаларини фарқлаб беринг?
3. Солиқларнинг фискал функциясини тушунтириб беринг?
4. Солиқларнинг тартибга солувчилик функциясини тушунтириб беринг?
5. Солиқларнинг рағбатлантирувчи функциясини тушунтириб беринг?
6. Солиқларнинг назоратфункциясини тушунтириб беринг?
7. Солиқларнинг ахборот билан таъминлаш функциясини тушунтириб беринг?
1.3. Солиқ элементлари
Солиққа тортиш тизими ва унинг элементлари
Солиқ элементлари ҳақида гап борганда кўпинча адабиётларда солиққа тортиш тизими ҳақида сўз юритилади. Шу ўринда солиққа тортиш тизими солиқ тизимига нисбатан тор тушунча бўлиб, аслида солиқ тизими таркибини ташкил этади. Солиқ тизими солиққа оид барча муносабатларни қамраб олса, солиққа тортиш тизими эса солиқларни ундириш бўйича иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларини ўз ичига олади. Шу жиҳатдан солиққа тортиш тизими қонун чиқарувчи ҳокимият томонидан қонун йўли билан белгиланган ҳамда ижро ҳокимияти томонидан солиқларни ташкил этиш усуллари, элементлари ва тамойиллари мажмуасидан иборат.
Солиқ элементлари бир нечта тушунчалардан иборат бўлиб, улар таркибан: солиқ субъекти, солиқ объекти, солиқ предмети, солиқ манбаи, солиққа тортиш бирлиги, солиқ ставкаси, солиқ имтиёзлари, солиқ нормаси, солиқни тўлаш муддатлари, солиқ юки, солиқ базасини ҳисоблаш усуллари, солиққа тортиш усуллари каби тушунчаларни қамраб олади. Қуйида солиқ элементларининг ҳар бирига қисқача тўхталиб ўтамиз.
Солиқ субъекти - солиқ тўлаш мажбурияти юкланган юридик ва жисмоний шахслар ёки бошқача қилиб айтганда солиқ субъекти - бу солиққа оид муносабатларни ташкил этувчи томонларнинг ўзаро мажмуаси бўлиб, унда бир томондан солиқ тўловчилар (юридик ва жисмоний шахслар) бошқа томондан солиқни ундириш ваколати юкланган солиқ хизмати органлари - Давлат солиқ қўмитаси, солиқ бошқармалари, туман ва шаҳар давлат солиқ инспекциялари қатнашади.
Солиқ агенти - юридик ва жисмоний шахслардан солиқни ушлаб қолиш ва давлат бюджетига ўтказиб берувчи юридик шахслар. Бундай юридик шахслар ўз фаолиятида бевосита ёки билвосита иштирок этган хўжалик юритувчи субъектлар, яъни юридик ва жисмоний шахсларнинг мазкур корхонада ўз меҳнати, инвестицияси билан иштирок этиши натижасида олган даромади (фойдаси)дан солиқларни ушлаб қолади ва давлат бюджетига ўтказиб беради.
Солиқ объекти - солиқ тўловчининг солиқ ҳисобланадиган ва солиққа тортиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган даромади, обороти ва мол-мулки тушунилади. Солиқ объекти сифатида фойда ёки даромад, муайян товарларни қиймати, ер майдони, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулклари, табиий ресурслардан фойдаланиш миқдори ва бошқалар киради. Солиққа тортиш предмети - солиқ солинадиган даромад, оборот, мол-мулк ва бошқаларга бўлган ҳуқуқ эмас, балки уларнинг ўзидир, яъни солиқ солиш объекти бўлиб бирор-бир солиқ предметига бўлган ҳуқуқ тушунилса, предмет бўлиб ана шу эгалик қилинадиган даромад, ер участкаси, иморат ва бошқаларнинг ўзи тушунилади.
Солиқ манбаи - бу солиқ тўловчининг тўлайдиган солиқлари манбаи, яъни даромади. Солиқ объекти ва солиқ манбаини бир-биридан фарқлаш лозим. Айрим солиқ турлари бўйича, масалан, фойдага, ялпи даромадга, жисмоний шахсларнинг даромадига солиқлар бўйича солиқ объекти ҳам солиқ манбаи ҳам бир хил бўлади, яъни нима объект бўлса, унинг ўзи манба ҳисобланади.
Солиқ базаси - солиқ объектининг солиқ ставкаси қўлланиладиган миқдори. Ҳисобланадиган солиқ миқдори нафақат солиқ ставкаларининг миқдорига, шу билан биргаликда солиқ ставкаси қўлланиладиган объектнинг миқдорига ҳам боғлиқ.
Солиққа тортиш бирлиги - бу объектнинг ўлчов бирлиги. Масалан, даромад ёки мол-мулк солиғида объектнинг ўлчов бирлиги бўлиб унинг сўмдаги баҳоси ифодаланса, ер солиғида ўлчов бирлиги бўлиб кв.м. ёки гектар ҳисобланади.
Солиқ ставкаси - объектнинг ҳар бир бирлиги учун давлат томонидан белгилаб қўйилган меъёрдир. Солиқ ставкаси солиқ элементлари ичида энг кўп амалий аҳамиятга эга бўлган унсурдир. Чунки, солиқ ставкаларини ўзгартириш орқали давлат хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига сезиларли таъсир этади, айрим фаолият, соҳага устуворлик берилиши, капитал зарур соҳаларга йўналтирилиши, рағбатлантирилиши мумкин.
Солиқ имтиёзлари - солиқ тўловчиларга солиқлар бўйича турли хил енгилликлар бўлиб, улар вақтинчалик ва доимий, тўлиқ ёки қисман ва бошқа кўринишларда берилиши мумкин. Солиқ имтиёзларининг турлари, амал қилиш механизмлари, белгилаш мезонлари мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Солиқ базасини ҳисоблаш усуллари. Солиқ базасини ҳисоблашнинг икки хил усули мавжуд бўлиб, улар касса усули ва ҳисобга олиш усулларидир. Касса усулида солиқ тўловчида солиқларни тўлаш мажбуриятлари даромад олганидан кейин вужудга келса, ҳисобга олиш усулида эса даромад олинган ёки сотишдан тушум қачон келиб тушишидан қатъий назар товарларни жўнатилиши ўз навбатида солиқларни тўлаш мажбуриятларини вужудга келтиради.
Солиққа тортиш усуллари уч хил кўринишда амалга оширилиб. Улар қуйидагиларга: солиққа тортишнинг кадастрли, декларация ва манба олдидан солиққа тортиш усулларига ажратилади.
Солиқларни тўлаш муддатлари ва тартиблари. Солиқ қонунчилигида ҳар бир солиқ турининг бюджетга тўлаш муддатлари белгиланган. Солиқни тўлаш муддатлари деганда солиқ тўловчиларнинг давлат бюджети олдида солиқ мажбуриятларининг бажариш муддати ифодаланади. Солиқни тўлаш муддатлари ўз моҳиятига кўра икки хил кўринишга эга: аванс (бўнак) тўловлари ва ҳақиқий даромад олинганидан кейинги тўловлар.
Солиқни тўлаш тартибида эса: солиқни йўналтирилганлиги (бюджетга ёки бюджетдан ташқари фондларга), солиқни тўлаш воситаси (миллий валюта, сўмда ёки бошқа мамлакатлар миллий валютасида. Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқлар фақат миллий валюта, сўмда тўланиши мумкин) ҳамда солиқни тўлаш шакллари (нақд пул ёки нақд пулсиз) ифодаланади.
Солиқ юки - солиқ тўловчининг муайян вақт оралиғидаги фаолияти натижасида тўлаган солиқларининг йиғиндисини ифодалайди. Бунда солиқ тўловчиларнинг тўлайдиган барча солиқлар ва солиқсиз мажбурий тўловларининг йиғиндиси ифодаланади. Солиқ юкининг аниқ солиқ тўловчилар зиммасига қанча тўғри келганлигини аниқлаш анча мураккаб жараён ҳисобланади.
Солиқ юкини ифодалашнинг бир қанча кўринишлари мавжуд: макродаражадаги солиқ юки, мезодаражадаги солиқ юки ва микродаражадаги солиқ юки.
Солиқ ставкалари
Солиқ элементлари таркибида солиқ ставкалари алоҳида ўрин тутади. Иқтисодий адабиётларда солиқ ставкаси деганда солиқ объектининг ҳар бир солиқ бирлиги учун давлат томонидан белгилаб қўйилган меъёр тушунилади.
Солиқ ставкаларини моҳияти шундаки, улар солиқ объекти, солиқ бирлиги ва солиқ нормаларига асосланган ҳолда солиқ механизмини самарали ишлашини таъминлайди. Солиқ ставкаларидан давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солиш воситаси сифатида фойдаланилса, бошқа томондан солиқ имтиёзларини бир тури сифатида улар орқали ишлаб чиқаришни ривожлантиришга рағбатлантириш ролидан фойдаланилади.
1.3.1-чизма. Солиқ ставкаси турлари.
Солиқ ставкалари икки хил кўринишда: қатъий ставкаларда ва нисбий (фоиз) ставкаларда ифодаланади. Солиқ ставкаси қатъий ставкада белгиланган ҳолда солиқ объектига нисбатан қатъий сўмда белгиланади. Масалан, ер солиғининг ҳар бир гектари учун қатъий сўмда солиқ миқдори ўрнатилган. Юридик ва жисмоний шахсларнинг даромадларига, мол-мулкларига эса нисбий ставкада ёки фоизда солиқ миқдори белгиланган.
Солиқ ставкаси билан солиққа тортиш объекти ўртасидаги боғлиқлик даражасига қараб солиқ ставкаларини пропорционал, прогрессив ва регрессив каби турларга ажратиш мумкин.
Солиқ ставкалари, ундирилишга, моҳиятига ва амал қилиши нуқтаи назаридан бир неча турларига ажратилади (1.3.1-чизма).
Солиқ ставкалари турларидан бири – бу пропорционал солиқ ставкалари бўлиб, бу солиқ ставкаларини асосий моҳияти шундан иборатки, солиқ тўловчи эга бўлган фойда (даромад), диведенд, оборот ёки мол-мулк қийматини ҳажми (суммаси) қанча бўлишидан қатъий назар бир хил тартибда, яъни бир хил фоизда солиқ ставкаси қўлланилади. Бундан ташқари, қўшилган қиймат солиғи ставкаси ҳам бугунги кунда пропорционал солиқ ставкаси ҳисобланади. Ҳар қайси солиқ тўловчи қанча оборот (реализация)га эга бўлишидан қатъий назар 20 фоиз ставка бўйича солиқ тўлайди. Солиқ ставкаларининг кейинги тури прогрессив солиқ ставкаси ҳисобланади. Прогрессив солиқ ставкаси моҳияти жиҳатидан пропорционал солиқ ставкасига нисбатан тескари ҳолатда амал қилиб, унга мувофиқ солиқ тўловчиларнинг даромадлари, фойдаси ёки обороти ортиб, ўсиб боришига мувофиқ тарзда солиқ ставкасининг ҳам ортиб бориши тушунилади. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимида буни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи мисолида кўриш мумкин. Бунга мувофиқ, жисмоний шахсларнинг олган даромади ошиб бориши билан бирга белгиланган шкала асосида солиқ ставкаси ошиб боради.
Солиқлар ундиришда адолатлилик тамойилининг амал қилишини таъминлаш мақсадида регрессив солиқ ставкаларидан фойдаланилади.
Регрессив солиқ ставкасида солиқ тўловчининг солиққа тортиладиган даромади, обороти, мол-мулк қиймати каби солиқ объектининг ортиб бориши билан солиқ ставкасининг камайиб бориши ифодаланади. Бундан кўринадики, регрессив солиқ ставкаси прогрессив солиқ ставкасига нисбатан тескари, ҳодисани ифодалайди.
Тўғри солиқлар жумласига кирувчи мол-мулк солиғи ҳам корхоналарнинг ўз тасарруфидаги ва фойдаланиладиган мол-мулкларининг самарали фойдаланишга ундаш ва бюджет манфаати нуқтаи-назаридан киритилган бўлиб, мол-мулк солиғи бўйича солиқ асосан пропорционал ҳолда ўрнатилган бўлиб, у ҳозирги кунда (2014 йилда) 4 фоизлик ставкада белгилангандир.
Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимида тўғри солиқлардан ташқари эгри солиқлар ҳам амал қилиб, ушбу солиқ турлари бўйича ҳам табақалаштирилган солиқ ставкалари қўлланилади (1.3.2-чизма).
1.3.2-чизма. Солиқ ставкаларини белгилаш мезонлари
Солиқ имтиёзлари
Жаҳон солиқ тизимининг асосий ва ажралмас қисмларидан бири – бу солиқ имтиёзларидир.
1.3.3-чизма. Солиқ имтиёзларининг турлари
Солиқ имтиёзлари рағбатлантириш ва самарали қўлланилишига қараб қуйидаги кўринишларда ифодаланиши мумкин:
· солиқлардан бутунлай озод қилиш;
· янги ташкил этилган корхоналарга имтиёзлар бериш;
· солиқ тўлашдан вақтинча озод этиш;
· солиққа тортиладиган базани камайтириш;
· солиқдан қисман озод қилиш;
· хорижий инвестицияларга имтиёзлар бериш;
· экспортга имтиёзлар бериш ва бошқалар.
Яъни, барча қонун ҳужжатларида солиқ турлари бўйича имтиёзлар асосан қуйидаги шаклларда намоён бўлди:
§ солиқдан батамом озод этиш;
§ солиқдан вақтинча ёки қисман озод этиш;
§ солиқ базасини камайтириш тарзида берилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексида, бошқа қонунларда ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида белгиланган солиқ имтиёзларини қуйидагича гуруҳлаш мумкин (1.3.3-чизмага қаранг).
Солиқ имтиёзларини қўллаш механизмидаги энг мураккаб жараён бу солиқ имтиёзларини белгилаш мезонларини адолатли тарзда белгилаш ҳисобланади.
1.3.4-чизма. Солиқ имтиёзларини белгилаш мезонлари
Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигида солиқ имтиёзларини белгилаш муайян мезонлар асосида амалга оширилган. Солиқ имтиёзларини солиқ тўловчиларнинг ижтимоий ҳолатига, республикада қайси соҳани ривожлантириш устуворлигига, солиқ тўловчиларнинг импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва маҳсулотни экспорт қилиш даражасига ҳамда давлатлар ўртасидаги ҳалқаро иқтисодий муносабатларга асосланиб белгилангандир.
Солиқларни ундириш усуллари
Солиқ амалиётида солиқларни ундиришнинг учта усули мавжуд:
1) Кадастрли;
2) Даромад манбаидан;
3) Даромад эгаси даромадни олганидан сўнг (декларация буйича).
Биринчи усул бевосита реал солиқларни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган объектлар (ер, иморатлар ва шу кабилар) нинг баҳоси ва ўртача даромадлилиги тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган кадастр ёки реестрдан фойдаланилишини тақозо этади.
Ер кадастрини тузишда турли туманлардаги айни бир хилдаги ер участкалари сифати, жойлашган жойи, фойдаланилиши ва бошқа белгиларига кўра гуруҳланади. Хар бир гуруҳ учун майдон бирлигининг қатор йиллар учун ўртача даромадлилиги белгиланади.
Солиқни тўлашнинг кадастрли усулининг узига хос хусусияти сифатида шуни ажратиб кўрсатиш керакки, солиқнинг тўланиш пайти даромаднинг олиниши пайти билан асло боғлик бўлмайди, чунки бундай усулда мол-мулк унинг тахмин қилинадиган даромадлилигининг ташқи белгилари асосида баҳоланади. Кадастрли усулда шаҳарлар ва шаҳар қўрғонларида ер солиғи ставкаларини ишлаб чиқишга улар ҳудудини шаҳар айрим туманлари ерлари ҳамда инфратузилмасини иқтисодий баҳолаш қиймати бўйича комплекс тарзда баҳолаш асос қилиб олинган.
Ўзбекистон Республикасида ер солиғи кадастли усулда ундирилади. Бунда ерларнинг унумдорлиги (бонитети) ҳисобга олинган ҳолдаги ер солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президент қарори асосида хар йили янгидан тасдиқланади.
Иккинчи усулда солиқни солиқ субъектига даромадни тўлайдиган юридик шахс ҳисоблайди ва ушлаб қолади. Ишчининг иш хақидан, хизматчининг маошидан даромад солиғи шу тариқа ундирилади. Солиқ корхонада ходимнинг даромадни олгунига қадар ушлаб қолинади, бу солиқни тўлашдан бўйин товлашни истисно қилади, чунки бухгалтерия солиқ солинадиган даромадни ва солиқ суммасини аниқ ҳисоб-китоб килиб чиқади.
Учинчи усул солиқ тўловчиларнинг солиқ идораларига декларацияларни, яъни уларнинг олган даромадлари ва ўзларига тегишли бўлган солиқ имтиёзлари ҳақидаги расмий баёнотни беришни назарда тутади. Солиқ идоралари солиқ декларацияси ва амалдаги солиққа тортиш ставкалари асосида тўланиши лозим бўлган солиқ миқдорини назорат қиладилар. Солиқ декларацияси асосида, одатда, тадбиркорлик фаолиятидан, деҳқон (фермер) хўжалигини юритишдан олинадиган даромадлар, шунингдек, интеллектуал фаолият билан шуғулланадиган шахслар (фан, адабиёт, санъат асарларининг муаллифлари, кашфиётлар, ихтиролар муаллифлари, саноат намуналарини яратувчилари ва ҳоказо) даромадлари солиққа тортилади.
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Солиқ элементлари таркибига нималар киради?
2. Солиқ объекти нима?
3. Солиқ агенти деганда кимларни тушунасиз?
4. Солиқ ставкалари нима ва у қандай турларга бўлинади?
5. Пропорционал солиқ ставкаларига мисоллар келтиринг?
6. Прогрессив солиқ ставкаларига қайси солиқ турларини киритиш мумкин?
7. Солиқ имтиёзлари қандай турларга бўлинади?
8. Солиқ имтиёзлари қандай мезонлар асосида белгиланади?
9. Солиқни қандай ундириш усуллари мавжуд?
10. Солиқларни кадастрли ундиришнинг қандай ўзига хос хусусиятлари мавжуд?
1.4. Солиққа тортиш тамойиллари
Солиқларнинг функциясини ўрганиш уларнинг иқтисодиётдаги ролини кўрсатиб берса, солиққа тортиш тамойиллари солиқ муносабатларини амалиётда ташкил этиш, солиққа тортиш, уни ундириш амалиётининг мазмунини очиб беради.
Солиққа тортиш тамойилларини А.Смит ўзининг «Халқлар бойлигининг сабаблари ва табиатлари» номли китобида (1776) илк бор асослаб берган:
1. Давлат фуқаролари давлат харажатларини қоплашда ўзлари ҳукумат муҳофазасида фойдаланаётган даромадларига мувофиқ тарзда қатнашишлари лозим.
2. Ҳар бир одам тўлайдиган солиқ аниқ белгилаб қўйилган бўлиши керак, бунда ўзбошимчалик кетмайди. Солиқ миқдори, тўланадиган вақти ва тартиби уни тўловчига ҳам, бошқа ҳар қандай одамга ҳам бирдай аниқ ва маълум бўлиши зарур.
3. Ҳар бир солиқ тўловчига ҳар жиҳатдан қулай бўлган вақтда ва тартибда ундирилиши керак.
4. Ҳар бир солиқ шундай тарзда ўрнатилиши керакки, бунда солиқ тўловчининг ҳамёнидан кетадиган пул давлат бюджетига келиб тушадиган маблағга нисбатан ортиқ бўлишига мумкин қадар йўл қўйилмасин.
Солиққа тортишнинг етарлилик тамойили
Солиққа тортишнинг етарлилик тамойилига мувофиқ солиққа тортиш даражаси шундай бўлиши лозимки, у давлат интилаётган халқ хўжалиги самарадорлигига эришишни кафолатлай олсин. Солиққа тортиш тизими иқтисодиёт, ижтимоий ҳимоя, мудофаа қобилияти ва бошқа соҳалардаги давлат сиёсатини амалга ошириш учун зарур бўлган молия ресурслари тўпланишини таъминлаши лозим.
Солиққа тортишнинг тадбиркорлик ва инвестицияларни рағбатлантириш тамойили
Солиқ тизими хўжалик юритувчи субъектларни, жумладан, чет эл субъектларини, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ускуналар ва замонавий технологиялар сотиб олиш учун маблағ йўналтиришни, яъни капитал жамғариш ва шу йўл билан технологияларни такомиллаштириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириши лозим.
Солиқ тизими ресурсларнинг самарали тақсимланишига тўсқинлик қилмаслиги ҳамда хўжаликни мустақил юритиш омилларини чеклаб қўймаслиги лозим. Агар солиқлар катта бўлгани учун тадбиркорларнинг ишлаб чиқаришни кенгайтиришдан, бошқа турдаги иқтисодий фаолият кўрсатишдан манфаатдорлигига путур етказса, мамлакат иқтисодиёти пастга қараб кетиши хавфи туғилади. Солиқлар миқдори ҳаддан ташқари катта қилиб белгиланса, ишлаб чиқариш ҳажмлари камайиб кетади, бу жараён заҳиралар, банклардаги пул маблағларининг баракаси учишига, илгари тўпланган маблағларнинг ейилиб кетишига олиб келади.
Солиққа тортишнинг адолатлилик тамойили
Солиққа тортишнинг адолатлилик тамойилига мувофиқ, солиқлар жамият томонидан оқилона ва адолатли деб тан олинган умумий объектив қоидаларга биноан белгиланиши лозим. Адолатлилик тамойили бир қанча асосий гуруҳдаги солиқка тортиш тамойилларига бўлинади. Буларни икки гуруҳга бўлган ҳолда ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Бунда горизонтал ва вертикал адолатни бир-биридан фарқлаш лозим. Горизонтал адолат тамойили даромад олишнинг турли шароитларида солиқ тўловчиларга нисбатан солиққа тортишнинг тахминан тенг шартларини қўллашни кўзда тутади.
Вертикал адолат деганда, хўжалик юритишнинг бир мунча оғир шароитларида ишлаётган субъектлар учун солиққа тортишнинг бир қадар юмшоқроқ шартларини, енгил даромад олиш имкониятига эга бўлган субъектлар учун эса оғирроқ шартларни қўллаш тушунилади.
Амалиётда бошқача ёндашув бирмунча кенгроқ қўлланилади, унга кўра тўлов қобилияти тамойили асос қилиб олинади: солиқ тўловчининг даромади қанчалик юқори бўлса, ундан шунча кўп миқдорда солиқ ундирилади.
Солиққа тортишнинг оддийлик ва холислик тамойили
Солиққа тортишдаги адолат тамойили баъзи ҳолларда тақсимотдаги ижтимоий адолат тамойили кўринишида намоён бўлади. Шуни таъкидлаб ўтиш ўринлики, бу тамойилни даромадларни тенг равишда тақсимлаш, бараварлаштириш деб тушунмаслик керак. Бу тамойил солиққа тортиш базасини аниқлашда, солиқларни ҳисоблаб чиқишда оддийлик бўлишини, тақдим этиладиган ҳисоботларнинг мазмунини соддалаштиришни, шунингдек солиқларнинг энг муҳим турлари бўйича ягона ставкалар белгилашни, бериладиган имтиёзларни иложи борича камайтиришни кўзда тутади.
Солиққа тортишнинг бошқаришга қулайлик тамойили
Самарали солиқ тизимига қўйиладиган муҳим талаблардан бири бошқарувга қулай бўлишидир. Солиқларни ундириб олишда самарадорликка эришиш кўп ҳолларда солиқларнинг солиқ тўловчиларга яхши тушунарли бўлишига боғлиқ.
Айрим мамлакатларда солиққа тортишнинг ниҳоятда мураккаб тартиби амал қилади, айтайлик, шкала ва ставкалар тури, солиқлар таркиби, уларни тўлаш қоидалари ва тартиблари ҳаддан ташқари кўп. Бунинг устига улар солиқ тушумларининг кўпайишига ҳеч қандай ёрдам бермайди ҳамда солиқларнинг рағбатлантирувчи функцияси бажарилишида рол ўйнамайди.
Солиққа тортишнинг солиқларни йиғиш жараёнини имкон қадар арзонлаштириш тамойили
Мазкур тамойил давлат ва солиқ тўловчилар томонидан солиқларни йиғиш учун кетадиган харажатларни мумкин қадар камайтиришни кўзда тутади. Бунинг учун республикамизда солиққа тортиш тартибини такомиллаштириш билан бир қаторда солиқларни мақбуллаштириш, компьютер технологиялари, солиқ ахборотларининг тўғрилигини бевосита назорат қилиш усулларини қўлланиш орқали солиқ тўловчиларнинг харажатларини камайтириш мақсадида давлат ҳисобидан сақланадиган сервис-марказлар, солиққа тортиш масалалари хусусида солиқ органлари томонидан бепул маслаҳатхоналар ташкил этилган.
Солиққа тортишнинг солиқ ставкаларини қиёслаш тамойили
Солиқ ставкалари бошқа давлатлардаги худди шундай солиқларнинг ставкалари билан қиёсланиши, яъни минтақанинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда бошқа мамлакатлар билан тенг бўлган хўжалик фаолияти шарт-шароитлари вужудга келтирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексида эса солиққа тортиш тамойиллари ўрнига солиқ қонунчилиги принциплари берилиб, улар қуйидагилардан иборат:
- ҳар бир шахс Кодексда белгиланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашга мажбурдир (6-модда), яъни солиқ тўлаш қонун билан мажбур қилиб қўйилади. Аслида мажбурийлик солиқларнинг иқтисодий моҳиятидан келиб чиқади;
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар аниқ бўлиши келак. Солиқ тўғрисидаги қонун хужжатларида ҳар бир солиқ тўловчи қайси солиқлар ва мажбурий тўловларни қачон, қанча миқдорда ҳамда қай тартибда тўлаши кераклигини аниқ биладиган тарзда ифодаланган бўлиши керак (7-модда);
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларни белгилаш ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши керак (8-модда). Ҳуқуқий шахсларни солиққа тортиш мулкчилик шаклидан қатъи назар, жисмоний шахслар эса жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий аҳволидан қатъий-назар қонун олдида тенгдирлар;
- солиқ тизими Ўзбекистон Республикасининг бутун худудида барча солиқ тўловчиларга нисбатан ягонадир (9-модда);
- солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий хужжатлар расмий нашрларда эълон қилиниши шарт (10-модда).
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Солиққа тортиш тамойилларини ким илк бора асослаб берган?
2. Солиққа тортишнинг етарлилик тамойилининг моҳиятини очиб беринг?
3. Солиққа тортишнинг тадбиркорлик ва инвестицияларни рағбатлантириш тамойилини тушунтиринг?
4. Солиққа тортишнинг адолатлилик тамойили нима ва сиз уни қандай тушунасиз?
5. Солиққа тортишнинг оддийлик ва холислик тамойили нима ва унга сизнинг муносабатингиз?
6. Солиққа тортишнинг бошқаришга қулайлик тамойилининг моҳияти нимада?
7. Солиққа тортишнинг солиқларни йиғиш жараёнини имкон қадар арзонлаштириш тамойили деганда нимани тушунасиз?
8. Солиққа тортишнинг солиқ ставкаларини қиёслаш тамойилини тушунтиринг?
I боб бўйича тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:
1.1., 3.4., 3.8., 3.11., 3.12., 3.13., 3.19., 3.35., 3.36., 3.41., 3.42., 3.47., 4.4., 4.34., 4.38., 4.42., 4.43., 6.9.
II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН СОЛИҚ ТИЗИМИ АСОСЛАРИ
2.1. Солиқлар ва солиқларга тенглаштирилган
тўловларга умумий тавсифнома
Умумдавлат ва махаллий солиқлар хамда бошқа мажбурий тўловлар
Иқтисодий адабиётларда юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғиндиси солиқлар тизими деб тушунилади. Солиқ кодексининг 23-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси худудида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар амал қилади ҳамда улар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан жорий этилади ва бекор қилинади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида умумдавлат солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар амал қилади.
Умумдавлат солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлар таркибига қуйидагилар киради:
1) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
3) қўшилган қиймат солиғи;
4) акциз солиғи;
5) ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;
6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ.
Умумдавлат солиқлари ҳар йили Ўзбекистон Републикаси Президентининг кейинги молия йили учун макроиқтисодий кўрсаткичлар ва давлат бюджети прогнози тўғрисидаги махсус қарори асосида белгиланган нормативлар бўйича тегишли маҳаллий бюджетлар ўртасида тақсимланади.
7) ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар:
· ягона ижтимоий тўлов;
Бу тўлов ўз навбатида қуйидаги жамғармаларга тақсимланади: Пенсия жамғармасига, бандлик жамғармасига ва касаба уюшмаси жамғармасига.
· фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;
· бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловлар;
8) Республка йўл жамғармасига мажбурий тўловлар:
· Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар;
· Республика йўл жамғармасига йиғимлар;
9) давлат божи;
10) божхона тўловлари;
Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибида тўланадиган умумдавлат солиқлари:
11) ягона солиқ тўлови;
12) тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ.
Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга қуйидагилар киради:
1) мол-мулк солиғи;
2) ер солиғи;
3) ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;
4) жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ;
5) айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим;
6) ягона ер солиғи ( соддалаштирилган тартибдага солиқ)
Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўловчиси бўлиб Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги ҳужжатларига мувофиқ, мулкчилик шаклидан қатъи назар юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланади.
Мол-мулк солиғи ва ер солиғи Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига биноан жорий этилади ва унинг бутун ҳудудида ундирилади.
Ушбу солиқлар ставкаларининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори асосида белгиланади.
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, жисмоний шахслардан транспорт воситаларига учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ, айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти органлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари томонидан жорий этилади. Ушбу солиқлар ва йиғимлар ставкаларининг энг юқори миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори асосида белгиланади.
Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкалари солиқ тўловчиларга Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва унинг қуйи органлари томонидан белгиланган тартибда етказилади.
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, жисмоний шахслардан транспорт воситаларига учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ, айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг миқдорлари, уларни ундириш тартиби, улар бўйича қўшимча имтиёзлар тақдим этиш Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти органлари ва вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Юридик шахслар томонидан бюджет билан ҳисоб-китоблар ҳисоби бюджетга тўловлар бўйича қарзлар ҳисоби ҳисобварақларида маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳар бир тури бўйича юритилади.
Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тўланиши, маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши учун жавобгарлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўловчилар зиммасига юкланади.
Маҳаллий солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўланишининг тасдиғи бўлиб амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ банк муассасаси ёки ваколатли орган берган ҳужжат ҳисобланади.
Солиқларнинг умумдавлат (республика) ва маҳаллий солиқларга бўлиниши ҳукумат идораларининг республика ҳукумати ва маҳаллий ҳукуматларга бўлиниши асосида келиб чиқади. Ҳар бир ҳокимият идоралари ўзларининг бажарадиган муҳим вазифаларидан келиб чиқиб, ўз бюджетига ва уни таъминлайдиган солиқларга ва бошқа мажбурий тўловларга эга бўлиши керак. Республика ҳукумати умумдавлат миқёсида катта вазифаларни, жумладан, соғлиқни сақлаш, маориф, фан, мудофаа, хавфсизликни сақлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоясини ташкил этиш ва бошқа бир қатор шу каби стратегик вазифаларни бажаради. Шунинг учун унинг бюджети ҳам солиқлари ҳам салмоқли бўлишни талаб этади. Қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқ, ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, жисмоний шахслар даромадидан олинган солиқлар республика бюджетига тушади. Умумдавлат солиқларининг муҳим хусусияти шундаки, республика бюджетига тушадиган солиқлардан маҳаллий бюджетларни бошқариб бориш учун ажратма сифатида тушуши мумкин. Борди-ю, ажратма етмаса субвенция ёки субьсидия берилади. Умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ягона моҳиятга эга бўлиб, улар бюджетга тўланиши лозим бўлган тўловлар ҳисобланади.
Маҳаллий солиқлар ҳукуматлар бажарадиган вазифаларига қараб белгиланиб, уларга доимий ва тўлиқ бириктириб берилади. Маҳаллий хокимият органлари асосан фуқароларга яқин бўлганлигидан уларга ижтимоий масалаларни, жумладан, мактаб, соғлиқни сақлаш, маданият, маориф, шаҳар ва қишлоқлар ободончилиги каби вазифаларни бажаради. Лекин бу солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар уларнинг бюджет харажатларининг 30-40 фоизини қоплайди, холос.
Маҳаллий бюджетларнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлари кам бўлганлигидан бу бюджетларнинг даромадлар ва харажатларини барқарорлаштириш (баланслаштириш) анча мураккабдир. Бу масалани ечишда умумдавлат солиқларидан ажратмалар берилади. (масалан, қўшилган қиймат солиғидан, акциз солиғидан ва бошқалар).
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Солиқлар тизими деганда нимани тушунасиз?
2. Солиқлар қайси давлат органи томонидан жорий қилинади?
3. Умумдавлат солиқлари таркибига қайси солиқлар киради?
4. Маҳаллий солиқлар таркибига қайси солиқлар киради?
5. Қайси солиқлар маҳаллий бюджетлар ўртасида тақсимланади ва қандай тартибда?
6. Қайси маҳаллий солиқлар Ўзбекистон Республикасининг бутун худудида ундирилади?
7. Қайси маҳаллий солиқлар Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти органлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ депутатлари кенгашлари томонидан жорий этилади?
2.2. Солиқларнинг гуруҳланиши
Солиқларнинг гурухларга ажратилиши
Ўзбекистон солиқ тизимида амалда бўлган солиқларни объекти ва иқтисодий моҳияти бўйича бир неча гуруҳларга ажратиб ўрганиш мумкин.
Солиқлар солиққа тортиш объектига қараб тўрт гуруҳга бўлинади:
1. Оборотдан олинадиган солиқлар
2. Даромаддан олинадиган солиқлар
3. Мол-мулк қийматидан олинадиган солиқлар
4. Ер майдонига қараб олинадиган солиқлар.
Оборотдан олинадиган солиқларга қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, божхона божи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун олинадиган солиқлар киради.
Даромаддан олинадиган солиқларга юридик шахсларнинг фойдасига солинадиган солиқ, жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ, ихтисослаштирилган улгуржи савдо корхоналарининг ялпи даромадидан олинадиган солиқлари киради. Бу гуруҳ солиқларга ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳам киради.
Мол-мулк қийматидан олинадиган солиқларга мол-мулк солиғи киради.
Ер майдонларидан олинадиган солиқларга қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларнинг ягона ер солиғи ва юридик (ноқишлоқ хўжалик) ва жисмоний шахсларнинг ер солиқларини киритиш мумкин.
Тўғри ва эгри солиқларнинг таркиби ва уларнинг бюджет даромадларидаги ахамияти
Иқтисодий моҳиятига қараб солиқлар эгри ва тўғри солиқларга ёки бевосита ва билвосита солиқларга бўлинади. Тўғри солиқларни тўғридан тўғри солиқ тўловчиларнинг ўзи тўлайди, яъни солиқни ҳуқуқий тўловчиси ҳам, ҳақиқий тўловчиси ҳам битта шахс бўлади. Тўғри солиқ юкини бошқалар зиммасига юклатиш ҳолати бу ерда бўлмайди. Бу солиқлар таркибига барча даромаддан тўланадиган солиқлар ва мол-мулк (ресурс) солиқлари киради.
Тўғри солиқлардан тўғридан-тўғри даромаддан солиқ тўланганлиги учун солиқлар ставкасининг камайтирилиши корхоналар даромадининг кўп қисмини уларга қолдириб, инвестиция фаолиятини кенгайтириш имконини яратиб, бозор иқтисодиётини ривожлантиради.
Эгри солиқларни ҳуқуқий тўловчилари маҳсулот (иш, хизматни) юклаб юборувчилар ҳисобланади. Лекин, солиқ оғирлигини ҳақиқатдан ҳам бюджетга тўловчилари товар (иш, хизмат)ни истеъмол қилувчилардир, яъни эгри солиқларнинг барчаси бевосита истеъмолчилар зиммасига тушади. Бу солиқлар товар (иш, хизмат) қиймати устига қўшимча равишда қўйилади.
Қуйидаги 2.2.1-жадвалда Ўзбекистон
Республикаси бюджет амалиётида тўғри солиқларнинг таркиби ва ундаги
ўзгаришлар кўриб чиқилган.
2.2.1-жадвал
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари
таркибида тўғри солиқларнинг ўрни[1]
№ |
Кўрсаткичлар |
Йиллар |
2013 йилда 2008 йилга нисбатан ўзгариши, пунктда |
|||||
2008 |
2009 |
2010 |
2011 |
2012 |
2013 |
|||
1. |
Давлат бюджети даромадлари –жами |
100,0 |
100,0 |
100,0 |
100,0 |
100,0 |
100,0 |
Х |
2. |
Шу жумладан: тўғри солиқлар |
40,6 |
37,8 |
37,7 |
34,6 |
35,8 |
35,8 |
-4,8 |
Келтирилган маълумотларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, 2008-2013 йиллар мобайнида тўғри солиқларнинг мамлакат давлат бюджети даромадларининг умумий ҳажмидаги салмоғи пасайиш тенденциясига эга бўлган.
Эгри солиқлар таркибига қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, божхона божи, жисмоний шахсларнинг транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқлари киради.
2008-2013 йиллар мабайнида эгри солиқларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадларининг умумий ҳажмидаги салмоғи ўсиш тенденциясига эга бўлган.
2.2.2-жадвал
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадлари
таркибида эгри солиқларнинг ўрни[2] (фоизда)
№ |
Кўрсаткичлар |
Йиллар |
2013 йилда 2008 йилга нисбатан ўзгариши, пунктда |
|||||
2008 |
2009 |
2010 |
2011 |
2012 |
2013 |
|||
1.
2. |
Давлат бюджети даромадлари –жами Шу жумладан: -эгри солиқлар |
100,0
46,1 |
100,0
45,6 |
100,0
51,9 |
100,0
54,6 |
100,0
57,8 |
100,0
50,2 |
Х
+4,1 |
Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетига тўланадиган солиқлар ва йиғимларнинг ҳал қилувчи асосий қисмини юридик шахсларнинг солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлари ташкил этади. Юридик шахслар қуйидаги умумдавлат ҳамда маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайдилар (2.2.1-чизма).
Юридик шахслар солиқ тўловчи бўлиши учун юридик шахс мақомини олганидан ташқари, албатта бирор рухсат этилган фаолиятдан даромад олган бўлишлари зарур ёки товарлар (иш, хизматлар) сотишдан оборотга эга бўлишлари ҳамда статистика идораларида, ҳокимиятлардан рўйхатдан ўтган (кодга эга) бўлишлари шарт.
Бундай шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаганлар ва чет эл мамлакатлари фуқаролари киради. Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигига биноан солиққа тортиш мақсадида солиқ тўловчилар юридик ва жисмоний шахсларга бўлинган.
Юридик ва жисмоний шахслар тўлайдиган солиқлар ва йиғимлар
2.2.1-чизма. Юридик шахслар томонидан тўланадиган
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар[3]
Жисмоний шахслар тўлайдиган солиқларнинг хусусияти шундан иборатки, солиқ жисмоний шахснинг тўғридан-тўғри ўз даромадидан олинади.
Жисмоний шахслар давлат бюджетига қуйидаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайди:
- жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ;
- мол-мулк солиғи;
- ер солиғи;
- жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизел ёқилғиси ва газ ишлатганлиги учун солиқ;
- жисмоний шахслар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганда даромадига ўрнатилган қатъий ставкадаги солиқ;
- қонунчиликда назарда тутилган бошқа солиқлар ва мажбурий тўловлар.
Солиқ тизимининг хуқуқий асослари, солиқ тўловчиларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари
Ўзбекистон Республикасида солиқ тизимининг ҳуқуқий асослари, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари, солиқ ишларини юритиш тартиботи ва солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик Солиқ Кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат солиқ хизмати тўғрисида” ги қонуни ва шу каби бевосита солиққа оид қонун ҳужжатлари орқали тартибга солиб турилади.
Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бошқа қонунлар ва қонун ҳужжатларидан ўрин олган нормалари солиқ кодексига мувофиқ бўлиши лозим. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Солиқ Кодексидан бошқача қоидалар белгиланган ёки назарда тутилган бўлса, унда халқаро шартнома қоидаларида белгиланган шартлар амалда қўлланилади.
Амалдаги солиқ кодексига кўра солиқ тўловчилар кўйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
· солиқ органларидан солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари масалалари бўйича ахборот ва маслаҳатлар олиш.
Солиқ тўловчи юридик ва жисмоний шахслар ўзлари рўйхатдан ўтган қуйи Давлат солиқ хизмати органларига бориб, бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини хатоларсиз бажариш мақсадида тегишли ахборотларни ёки маслахатларни бепул олиш имкониятларига эга.
· Солиқ кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ва асосларда солиқ имтиёзларидан фойдаланиш.
Солиқ тўловчилар нафақат Солиқ кодексида балки, Вазирлар Маҳкамасининг ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарор ва Фармонларида кўзда тутилган имтиёзлардан ҳам фойдаланиш ҳуқуқларига эгадирлар.
· Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджет олдидаги ўз солиқ мажбуриятларини бажариш юзасидан солиқ органларидаги мавжуд маълумотлар билан танишиш.
Ушбу бандга мувофиқ солиқ тўловчилар қуйи солиқ идораларига берилган солиқ турлари бўйича белгиланган прогноз-режа ва шу каби хўжалик ва молиявий фаолиятларига тегишли бўлган солиққа тортиш масалалари бўйича маълумотлар билан танишиш имкониятларига эгадирлар.
· Солиқ органлари ўтказган текширув материаллари билан танишиш ва текширув далолатномаларини олиш, текширувларнинг натижаларидан норози бўлган тақдирда солиқ органига ўзининг ёзма эътирозларини ўн кунлик муддат ичида тақдим этиш.
· Солиқ органларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракатлари устидан юқори солиқ органларига ёки судга шикоят қилиш.
· Солиқ солиш объектини ҳисобга олишда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда ўзлари йўл қўйган хатоларни мустақил равишда тузатиш.
Солиқ кодексига кўра солиқ тўловчилар қуйидаги мажбуриятларга эгадирлар:
· белгиланган тартибда ва муддатларда солиқ органларида рўйхатдан ўтиш, почта манзили ўзгарган тақдирда эса (нотижорат ташкилотлар қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда ҳам), бу ҳақда солиқ органларини ўн кунлик муддат ичида ёзма равишда хабардор этиш.
Солиқ тўловчилар амалдаги қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг, албатта қуйи солиқ идораларидан ҳам рўйхатдан ўтиши ва тегишли равишда солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР) ни олиши шарт.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тегишли суммасини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўлаш.
Солиқ тўловчилар ҳисобот даврида ҳисобланган солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида, тўлиқ миқдорда бюджетга тўлаб беришлари шарт.
Корхона ўзининг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятини юритишда қонунчилик билан белгилаб берилган ҳисоб ва бухгалтерия ҳисоби хужжатларини юритишга мажбурдир.
Молиявий ҳисоботни, солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни ёки даромадлар тўғрисидаги декларацияларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ органларига тақдим этиш.
Солиқ тўловчилар ҳар бир солиқ тури бўйича ҳисоб-китобларини белгиланган муддатлардан кечиктирмасдан солиқ идораларига тақдим этади. Акс ҳолда, корхонага ва корхонанинг мансабдор шахсларига нисбатан молиявий ва маъмурий жазо чоралари қўлланилади.
· Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш билан боғлиқ ҳужжатлар ва маълумотларни, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар юзасидан имтиёзлар ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ органларига тақдим этиш.
Солиқ тўловчиларга солиқ кодексида, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида ёки бошқа қонун хужжатларида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан имтиёзлар кўзда тутилган ҳолда, улар имтиёз олиш ҳуқуқини тасдиқловчи тегишли қонун хужжатларини қуйи солиқ идораларига тақдим этиши шарт. Имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи хужжат мавжуд бўлгандагина улар имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин.
· Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш масалаларини текшириш учун солиқ органларининг мансабдор шахсларини даромад олиш ёки солиқ солиш объектларининг сақланиши билан боғлиқ бинолар ва жойларга киришига рухсат бериш.
· Солиқ органларининг солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳолларини бартараф этиш тўғрисидаги талабларини бажариш.
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Солиққа тортиш объектига қараб солиқлар қандай гуруҳланади?
2. Оборотдан олинадиган солиқларга қайси солиқлар киради?
3. Даромаддан олинадиган солиқларга қайси солиқлар киради?
4. Мол-мулк ва ер майдонларидан олинадиган солиқларга қайси солиқларни киритиш мумкин?
5. Солиқлар иқтисодий моҳиятига қараб қандай гуруҳланади?
6. Тўғри солиқлар таркибига қандай солиқлар киради ва у нима учун тўғри солиқ деб аталади?
7. Эгри солиқлар таркибига қандай солиқлар киради?
8. Эгри солиқларнинг ижобий ва салбий томонларини кўрсатинг?
9. Юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқларнинг фарқи нимадан иборат?
10. Жисмоний шахслар тўлайдиган солиқларнинг ўзига хос хусусиятлари нима?
11. Солиқ тўловчилар қандай ҳуқуқларга эга?
12. Солиқ тўловчилар қандай мажбуриятларга эга?
II боб бўйича тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:
1.2., 1.3., 1.4., 1.13., 1.17., 2.1., 3.2., 3.11., 3.12., 3.15., 3.32., 3.37., 3.42., 3.12., 4.12., 6.10., 6.14.
III БОБ. ЮРИДИК ШАХСЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ
3.1. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи
Фойда солиғининг жорий этилиши, иқтисодий мохияти ва ахамияти
Бозор муносабатлари ривожланиши билан иқтисодиётни солиқлар ёрдамида тартибга солиш хусусан, фойдадан ажратмалар ўрнига даромад солиғини жорий этиш зарурати пайдо бўлди ва 1992 йилдан бошлаб барча турдаги хўжалик юритувчи субъектлар “Даромад” солиғини тўлашга ўтдилар.
1995 йил январ ойидан бошлаб солиқларнинг рағбатлантирувчи ролини кучайтириш мақсадида мамлакатимизда корхоналарнинг фойдасидан олинадиган солиқ жорий этилди. 2008 йил 1 январдан кучга кирган Солиқ кодексининг 23-моддасига кўра юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи умумдавлат солиқлари таркибига кириб, у давлат бюджети даромадларини шакллантиришда асосий манбалардан бири ҳисобланади.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг улуши бюджетда 2000 йилда 12,8 фоизни ташкил этгани ҳолда, 2010 йилда 6,3 фоизни, 2013 йилда эса 5,1 фоизни ташкил этиши, яъни таҳлил этилган 13 йил давомида бу кўрсаткич 2,5 баробарга камайган.
Солиқ тўловчилар таркиби, солиқ объекти ва солиқ базаси
Солиқ кодексига кўра юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўловчилари бўлиб, молия йилида солиққа тортиладиган фойдага эга бўлган юридик шахслар ҳисобланади.
Солиққа тортиш мақсадида фойдага солиқ тўловчиларни резидентлар ва норезидентларга ажратилади.
Ўзбекистон Республикасининг резиденти деб, Ўзбекистонда таъсис этилган ёки рўйхатдан ўтган ҳамда бош корхонаси Ўзбекистонда жойлашиб, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида рўйхатдан ўтган юридик шахслар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар Ўзбекистонда ва ундан ташқаридаги фаолиятдан олган даромадларидан фойда солиғига тортиладилар.
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари эса, фақат Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатишдан олган даромадлари бўйича солиққа тортиладилар.
Резидентлар доимий фаолият кўрсатувчилар бўлса, норезидентлар фаолияти Республикада вақтинчалик ҳарактерга эга бўлади.
Юридик шахслар фойда солиғи тўловчилари бўлиши учун қўйидаги шартларга жавоб бериши керак:
· рухсат этилган фаолиятдан фойда олиши (қонунчилик билан таъқиқланган фаолиятдан ташқари);
· ўзининг мол-мулкига эга бўлиши;
· мустақил тугалланган бухгалтерия балансига эга бўлиши;
· банкда ҳисоб рақамига эга бўлиши;
· идентификацион рақамга эга бўлиши.
· маҳаллий ҳокимият органларидан рўйхатдан ўтган бўлиши.
Умумий тартиб бўйича юридик шахслар қайд этилган шартларга жавоб берсагина фойда солиғи тўловчилар бўлиб ҳисобланадилар.
Солиқ кодексининг 127-моддасига кўра юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг объекти бўлиб, Ўзбекистон Республикаси резидентларининг ва норезидентларининг фойдаси ҳамда резидент ва норезидентларнинг чегирмалар қилинмаган ҳолда тўлов манбаидан солиқ солинадиган даромадлар ҳисобланади.
Солиқ солинадиган база эса жами даромад билан чегириб ташланадаган харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида солиқ солинадиган фойданинг камайтирилиши ҳисобга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб белгиланади (Солиқ кодексининг 128-моддаси).
Жами даромадлар таркиби, жами даромаддан чегирмалар
Юридик шахсларнинг фойда солиғи бўйича солиқни тўлиқ, тўғри аниқлаш (ҳисоблаш) учун уларнинг жами даромадлари таркибига нималар киришини мукаммал ўрганиш зарур бўлади.
Юридик шахсларнинг жами даромади таркибига улар томонидан олиниши лозим бўлган (олинган) ортилган товар, бажарилган иш, кўрсатилган хизмат ҳақлари каби пул ва бепул (пулсиз) қайтармаслик шарти билан олинган маблағлар киради. Юридик шахсларнинг жами даромадлари таркибига қуйидагилар киради:
§ товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинадиган даромадлар;
§ бошқа даромадлар.
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан, шу жумладан ёрдамчи хизматлар томонидан реализация қилишдан қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегириб ташланган ҳолда олинган тушум товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромаддир.
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган тушум юклаб жўнатилган товарлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) қийматидан келиб чиққан ҳолда товарларни жўнатиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳолларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида белгиланади.
Бошқа даромадларга товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган даромадлар киради. Жумладан:
· асосий воситалари ва бошқа мол-мулки чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар;
· мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинадиган даромадлар;
· асосий воситалар ва номоддий активларни молиявий ижарага беришдан олинадиган даромадлар;
· текин олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек ишлар ва хизматлар;
· инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча товар-моддий захиралар ҳамда бошқа мол-мулк қиймати тариқасидаги даромадлар;
· ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромадлар;
· мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинадиган даромадлар;
Бунга даъво муддати ўтган ҳисобдан чиқарилган мажбуриятлар ҳамда суднинг ёки ваколатли давлат органининг қарорига биноан ҳисобдан чиқарилган мажбуриятлар киради.
· талаблардан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича олинган даромадлар;
· жами даромаддан илгари чегириб ташланган харажатлар ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзида олинган даромадлар;
· хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан олинадиган даромадлар;
· ундириб олинган ёки қарздор томонидан тан олинган жарима ва пенялар;
· валюта ҳисобварақлари бўйича курсдаги ижобий фарқ;
· дивидендлар ва фоизлар;
· роялти;
· товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш Билан бевосита боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган бошқа даромадлар.
Солик кодексига кўра қуйидагилар юридик шахс даромади сифатида қаралмайди:
- устав фондига (устав капиталига) олинган ҳиссалар;
- сотилаётган товарлар (ишлар, хизматлар) учун бошқа шахслардан дастлабки ҳақ (бўнак) тарзида олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар);
- бюджетдан берилган субсидиялар;
- агар маблағларни (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқларни) бошқа шахсга ўтказиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида юз бераётган бўлса, текин олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар), ишлар ва хизматлар;
- олинган грантлар;
- суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (суғурта суммаси) тариқасида олинган маблағлар;
- инвестор ва давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ўртасида тузилган шартномага биноан инвестиция мажбуриятлари сифатида киритилаётган мол-мулк;
- ва бошқа қонунчиликда назарда тутилган даромадлар.
Юридик шахсларнинг жами даромадлари таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом билан аниқланади ва қўйидаги кетма-кетликдаги кўрсаткичлар билан ифодаланади:
1) маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда.
ЯФ=ССТ-ИТ, бу ерда:
ЯФ-ялпи фойда, ССТ-сотишдан олинган соф тушум, ИТ-сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи;
2) асосий фаолиятдан олинган фойда.
АФФ=ЯФ-ДХ+БД-БЗ, бу ерда:
АФФ-асосий фаолиятдан олинган фойда, ДХ-давр харажатлари, БД-асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар, Б3-асосий фаолиятдан кўрилган бошқа зарарлар.
3) умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда (ёки зарар).
УФ=АФФ+МД-МХ,
бунда: УФ-умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда; МД-молиявий фаолиятдан даромадлар; МХ-молиявий фаолият харажатлари;
4) солиқ тўлангунча олинган фойда.
СТФ=УФ+ФП-Ф3,
бунда: СТФ-солиқ тўлагунча олинган фойда; ФП-фавқулодда вазиятдан олинган фойда; Ф3-фавқулодда вазиятдан кўрилган зарар.
Йилнинг соф фойдаси, корхона фойда солиғини ва ундан кейин ободонлаштриш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлагандан сўнг корхонаниг ўзида қолади.
Жами даромаддан чегирмалар. Солиқ тўловчининг харажатлари солиқ солинадиган фойдани аниқлаш пайтида чегириб ташланади. Харажатлар хақиқатда қайси солиқ даврида амалга оширилган бўлса, ўша даврда чегирилади. Солиқ кодексига кўра (141-модда) харажатлар чегириладиган ва чегириб ташланмайдиган харажатларга бўлинади.
Чегириб ташланадиган харажатларга моддий харажатлар, меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, амортизация харажатлари ҳамда Солиқ кодексининг 145-моддасида назарда тутилган бошқа харажатлар киради.
Солиқ солинадиган базага киритиладиган, яъни чегирилмайдиган харажатларга қуйидагилар киради:
- моддий қимматликларнинг табиий камайиш нормаларидан ортиқча йўқотишлар ва бузилишлар;
- ходимларга бериладиган ёки солиқ тўловчининг умумий овқатланиш эҳтиёжлари учун ёрдамчи хўжаликлар томонидан ишлаб чиқариладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича нархдаги фарқлар (зарарлар);
- хизмат сафарлари, вакиллик харажатлари, ихтиёрий суғурта турлари бўйича ажратмалар бўйича белгиланган нормалардан ортиқча харажатлар;
- нодавлат пенсия жамғармаларига ажратмалар;
- хўжалик бошқаруви органини сақлаб туриш учун ажратмалар;
- умумий овқатланиш корхоналари ёки бошқа чет ташкилотларга жойларни бепул бериш харажатлари, ушбу корхоналар ва ташкилотлар учун коммунал хизматлар кўрсатиш қийматини тўлаш;
- йиллик молиявий ҳисоботни бир ҳисобот даврида бир мартадан ортиқ аудитдан ўтказиш харажатлари;
- солиқ тўловчининг фаолиятида талаб этилмайдиган касблар бўйича кадрлар тайёрлаш харажатлари;
- ходимларга бепул кўрсатиладиган коммунал хизматлар, бериладиган озиқ-овқатлар, товарлар, маҳсулотлар ва бошқа қимматликлар ёки солиқ тўловчининг ходимлари учун ишлар ҳамда хизматларни бажариш қиймати, уларга бепул бериладиган уй-жой ҳақини тўлаш харажатлари (ёки уй-жой, коммунал хизматлар ва бошқалар учун пул компенсацияси суммалари);
- ходимларга қўшимча берилган таътилларга тўланган ҳақ ва улар юзасидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалардан ортиқча компенсациялар, бундан ноқулай ва ўзига хос меҳнат шароитларида, шунингдек оғир ва ноқулай табиий иқлим шароитларида ишлаганлик учун айрим тармоқларнинг ходимларига қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган қўшимча таътиллар учун тўланган ҳақ мустасно;
- ходимларнинг овқатланиши, йўл ҳақи, даволаниши учун, даволаниш ва дам олиши учун йўлланмалар, экскурсиялар ва саёҳатлар учун, спорт секциялари, тўгараклари, клубларидаги машғулотларга, маданий-томоша, жисмоний тарбия ва спорт тадбирларига бориши учун, обунага ҳамда ходимларнинг шахсий фойдаланиши учун товарларга қилинган харажатларнинг ўрнини қоплаш ёки тўлаш ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар;
- пенсияларга устамалар, пенсияга чиқаётган меҳнат фахрийларига бирйўла тўланадиган нафақалар;
- ходимларга тўланадиган моддий ёрдам (ходимнинг меҳнатда жароҳатланиши ёки унинг соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилиши ёхуд ходим оила аъзосининг вафоти муносабати билан бериладиган ёки ходимнинг вафоти муносабати билан оила аъзоларига бериладиган моддий ёрдам бундан мустасно);
- ишлаб чиқаришда шикастланганлик туфайли меҳнат лаёқатини йўқотганлик муносабати билан тегишли ваколатли органларнинг қарорларисиз ҳақиқатдаги иш ҳақигача тўланадиган тўловлар;
Солиқ ставкалари ва солиқдан имтиёзлар
Юридик шахсларнинг фойда солиғи ставкалари ҳар йили Вазирлар Маҳкамасининг ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг кейинги йил учун макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги қарори билан тасдиқланади.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси 1998 йилда 36 фоизни ташкил этгани ҳолда 2001 йилда 26 фоизга , 2005 йилда 15 фоиз, 2010 йилда 10 фоиз ва 2013 йилда 9 фоиз қилиб белгиланган.
Қуйидаги жадвал маълумотларида 2014 йилда юридик шахсларнинг фойдасига солиқ ставкалари келтирилган.
3.1.1-жадвал
Юридик шахслар фойдасига солинадигна солиқ
СТАВКАЛАРИ
№ |
Тўловчилар |
Солиқ солинадиган базага нисбатан %да солиқ ставкалари |
1 |
Юридик шахслар (2-3 бандлардагидан ташқари) |
8 |
2 |
Тижорат банклари |
15 |
3 |
Аукционлар ўтказишдан, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шунингдек, норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар |
35 |
4 |
Ўзи ишлаб чиқарган товарлар (иш, хизматлар) экспортининг эркин алмаштириладиган валютадаги ҳиссаси қуйидаги миқдорларни ташкил этадиган экспорт қилувчи корхоналар учун (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 12 октябрдаги ПФ-1871 сони фармони билан тасдиқланган хом-ашё товарлари рўйхатидагилар бундан истисно): |
|
сотишнинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача |
белгиланган ставка 30% га пасайтирилади |
|
сотишнинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан юқори |
белгиланган ставка 50% га пасайтирилади |
|
5 |
1-бандда кўрсатилган хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари учун, пластик карталар қўллаб ҳақ тўланган кўрсатилган хизматлар ҳажми бўйича |
белгиланган ставка 10% га пасайтирилади |
Амалдаги солиқ қонунчилигига кўра норезидент солиқ тўловчининг даромадини чет элга ўтказилаётганда 10 фоиз миқдорида фойдага солиқ ундирилади.
Юридик шахсларга тўланадиган дивидендар ва фоизлар тўлов манбаида 10 фоизли ставка билан солиққа тортилади.
Солиққа тортиш мақсадида дивиденд деб, акциялардан ва бошқа хўжаликлар субъектларининг устав капиталидаги қатнашиш улушидан олган даромадлари тушунилади.
Солиқ кодексининг 158-моддасига кўра юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан қуйидаги юридик шахслар озод этилади:
1) ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этган юридик шахслар, бундан савдо, воситачилик, таъминлаш-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар мустасно. Мазкур имтиёзни олиш ҳуқуқини белгилаётганда ходимларнинг умумий сонига штатда турган ходимлар киритилади;
2) даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналари;
3) жазони ижро этиш муассасалари;
4) ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмалари.
Юридик шахсларнинг қуйидаги фойдаси юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан озод қилинади:
1) протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар учун инвентарлар ишлаб чиқаришдан, шунингдек ногиронларга ортопедик протезлаш хизмати кўрсатишдан, ногиронлар учун мўлжалланган протез-ортопедия буюмлари ва инвентарларни таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатишдан олинган фойдаси;
2) шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари) йўловчиларни ташиш бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган фойдаси;
3) тарих ва маданият ёдгорликларини таъмирлаш ҳамда қайта тиклаш ишларини амалга оширишдан олинган фойдаси;
4) инвестиция фондларининг хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини сотиб олишга йўналтириладиган фойдаси;
5) Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинган фойдаси.
Солиқ хисоботларини тақдим этиш ва солиқни бюджетга тўлаш муддатлари
Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар ортиб борувчи якун билан чиқарилган фойда солиғи бўйича солиқ ҳисобини рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ идораларига йилнинг ҳар чорагида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25 кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса, йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда тақдим этилади.
Юридик шахсни тугатиш ҳақида белгиланган тартибда қарор қабул қилинган тақдирда тугатиш комиссияси (тугатувчи) 5 кунлик муддатда бу ҳақда солиқ органини ёзма равишда хабардор қилади.
Юридик шахсни тугатиш хақида қарор қабул қилингандан сўнг солиқ тўловчи 15 кун ичида солиқ органига ҳисоботлар, солиқ ҳисобини тақдим этиши шарт.
Фойда солиғи бўйича ҳисоботлар, ҳисоб-китоблар қонун ҳужжатларида белгиланган шакл ва тартибда тақдим этилади.
Юридик шахслар фойда солиғини фойда солиғи бўйича ҳисобларни топшириш учун белгиланган кундан бошлаб 5 кун ичида тўлайдилар.
Юридик шахслар аванс тўловлар суммасини ҳисоблаб чиқариш учун йилнинг жорий чораги биринчи ойининг 5-кунигача солиқ рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ органига йилнинг тегишли чорагида тахмин қилинаётган фойда ҳамда белгиланган фойда солиғи ставкаси асосида маълумотнома (2-илова) тақдим этадилар.
Солиқ тўловчилар биринчи чорак, ярим йил ва йил ўтиши билан йил бошидан ҳисобланган якун билан солиқни ҳақиқий олинган фойдадан келиб чиқиб фойдага солиқни мустақил ўзлари ҳисоблаб чиқадилар. Йил мобайнида тўлаган солиқлари ҳисобот йилида ҳисобланган солиқ суммасидан ҳисобга олинади.
Ҳақиқий олинган фойдага қараб ҳисобланган солиқ суммаси (фарқи) бюджетга чораклик ва йиллик молия ҳисоботи топшириш мўлжалланган кунгача тўланади.
Фойдадан солиқни ҳисоблаш ва бюджетга ўтказиш жавобгарлиги фойдаларидан солиқ тўлашни амалга оширувчи юридик шахслар зиммасига тушади.
Дивиденд ва фоизлар тўловчи юридик шахслар қўйидаги шаклда (3.1.2-жадвал) солиқ ҳисобини топширадилар ва тўлов амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг 5 куни ичида солиқ суммасини бюджетга ўтказади.
3.1.2-жадвал
Дивиденд ва фоизларга солиқ ҳисоби
(2014 йил январь ойи учун, минг сўм ҳисобида)
Кўрсаткичлар |
Тўловчи маълумоти бўйича |
Солиқ инспекцияси маълумоти бўйича |
Ҳисобланган дивидендлар ва фоизлар |
2500 |
2500 |
Солиқ ставкаси |
10 |
10 |
Бюджетга тўлаши лозим бўлган солиқ суммаси-жами |
250 |
250 |
Даромадларни манбаида тўловчи юридик шахслар молия йили тугаши билан 30 кун ичида давлат солиқ хизмати идораларига ҳамда даромад олган юридик шахсларга уларнинг талаблари бўйича далолатнома топширадилар. Унда шу шахсларнинг рўйхат рақамлари, номлари, умумий олинган даромад ва жами тўланган солиқ суммаси ҳисобот йили учун кўрсатилган бўлади.
Мавзуга доир масалалар
1-масала. Қуйидаги маълумотларга асосан фойда солиғини ҳисобланг. (маълумотлар минг сўм ҳисобида келтирилган)
1. Маҳсулот (иш, хизматлар) сотишдан тушган тушум – 4380
2. Қўшилган қиймат солиғи – 688
3. Акциз солиғи – 500
4. Сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи – 2695
5. Сотиш харажатлари – 35
6. Маъмурий харажатлар – 83
7. Асосий фаолиятнинг бошқа жараёнларидан даромад – 35
8. Олинган дивидендлар – 75
9. Валюта курси бўйича мусбат фарқ - 29
10. Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар – 15
11. Фавқулотда фойда – 5
12. “Харажатлар таркиби тўғрисида....” ги Низомнинг 1-илова харажатлари - 312
13. Солиқ имтиёзи - 100
Ечилиши:
1. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг объекти “Маҳсулот (иш, хизматлар) ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида” ги Низомга мувофиқ аниқланиб, унга мувофиқ солиқ объектини аниқлаш қуйидаги тартибда олиб борилади.
ЯФ = ССТ - ИТ = 3192 - 2695 = 497
(бу ерда, ЯФ - ялпи фойда; ССТ - сотишдан олинган соф тушум; ИТ- сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи).
АФФ = ЯФ – ДХ + БД – БЗ = 497 – 118 + 35 = 414
(бу ерда, АФФ - асосий фаолиятдан олинган фойда; ДХ - давр харажатлари; БД - асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар; БЗ - асосий фаолиятдан кўрилган бошқа зарарлар).
УФ = АФФ + МД – МХ = 414 + 104 – 15 = 503
(бу ерда, УФ - умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда; МД - молиявий фаолиятдан олинган даромадлар; МХ - молиявий фаолият харажатлари).
СТФ = УФ + ФП – ФЗ = 503 + 5 = 508
(бу ерда, СТФ- солиқ тўлангунгача олинган фойда; ФП-фавқулотда фойда; ФЗ- фавқулотда зарар).
2. СТФга юқоридаги Низомнинг 1-илова харажатлари ва 2-илова харажатларининг фарқи тикланади, яъни бизнинг мисолимизда:
508 + 312 = 820 минг сўмни ташкил этади.
Ушбу суммадан акциялар ва қимматли қоғозлардан дивидендлар (фоизлар) тўлов манбаида солиққа тортилганлиги боис чегирилади, яъни:
820-75=745 минг сўмни ташкил этади.
Шундан солиқ бўйича имтиёзлар чегирилади, яъни
745-100=645 минг сўмни ташкил этади.
3. 2007 йил учун фойда солиғи ставкаси 10 фоизлигини ҳисобга олган ҳолда солиқ суммаси:
Д(ф)с = 645 х 10 / 100 = 64,5 минг сўмни ташкил этади.
2-масала. Ишлаб чиқариш корхонаси иккинчи йил фаолият юритмоқда, унинг фойда солиғи тўлагунгача бўлган даромади (2-сон, 170-сатр) 350 минг сўм бўлган.
Ҳисобот даври учун қўшимча равишда қуйидаги маълумотлар мавжуд:
Хокимиятга ҳомийлик ёрдами кўрсатилган – 18 минг сўм;
Қариялар уйига ёрдам кўрсатиш учун – 249 минг сўм .
Ҳисобот даври учун корхона тўлаши лозим бўлган даромад солиғи неча сўмга тенг? (солиқ ставкаси – 10%)
3-масала. Қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиқлар тўловчиси ҳисобланган ишлаб чиқарувчи корхона 2007 йил ҳисобот даври учун қуйидаги кўрсаткичларга эга:
Ички бозорда маҳсулотни сотишдан тушган тушум – 12800 минг сўм;
Чет эл валютасига сотилган маҳсулот 14 минг АҚШ доллари миқдорида (юк ортилган вақтда 1 АҚШ доллари – 1240 сўм);
Омборхоналарни ижарага беришдан олинган соф даромад – 2700 минг сўм;
Ускуналарни ўз вақтида олиб келиб ўрнатилмагани учун сотувчи корхонадан тушган жарима ва шартномада кўрсатилган қўшимча тўлов – 998 минг сўм;
Ёрдамчи корхонадан олинган дивидендлар (дивиденддан ундирилган солиқ ҳақидаги маълумот мавжуд) – 1339 минг сўм;
“Ишонч” фирмаси томонидан ходимлар бўлимига тегишли 1751 минг сўмлик компьютер дастури яратилган ва текинга ўрнатиб берилган.
2006 йилда қонунчиликка асосан чегирмага олиб борилган 3010 минг сўмлик сотилган маҳсулотнинг пули келиб тушган.
Сотилган маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш таннархи – 11375 минг сўм, шу жумладан ишлаб чиқаришда ишлатиладиган асосий воситаларнинг эскириши белгиланган меъёрга нисбатан 2 коэффициент қўлланилган бўлиб, 2100 минг сўмни ташкил этган.
Ўтган давр учун қуйидаги харажатлар амалга оширилган:
Меъёр чегарасида ўзининг маҳсулотини реклама қилиш учун – 125 минг сўм сарфланган;
Бошқарувда ишловчилар учун иш ҳақи бўйича харажат – 4495 минг сўм;
Хизмат сарфари харажатлари, меъёрдагиси – 392 минг сўм, меъёрдан юқори – 85 минг сўм;
Хизмат автомобили сақлаш учун харажатлар – 145 минг сўм;
Уяли телефон – 1200 минг сўм;
Ишлаб чиқаришда қатнашмайдиган асосий воситаларнинг эскириши – 895 минг сўм; Ҳисобот даврида ҳисобварақлар бўйича олинган қўшилган қиймат солиғи – 925 минг сўм.
Аниқланг:
1. Ҳисобот даврида давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган фойда солиғи суммасини (солиқ ставкаси 10% - 2007 йил учун).
2. Давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғини.
3. Корхонанинг молиявий натижалари бўйича ҳисоботни тузинг.
4. Ҳисобот даври учун фойда солиғининг шаклини тўлдиринг.
Масалани ечиш даврида мол- мулк солиғи, ер солиғи ҳамда бошқа солиқлар ва мажбурий тўловларга аҳамият бермасликка рухсат этилади.
4-масала. Қуйидаги маълумотлар асосида фойда солиғини ҳисобланг (минг сўм):
1. Сотишдан олинган соф тушум – 3192
- шундан экспорт фаолиятидан – 670
2. Солиқ тўлангунга қадар олинган фойда – 508
3. Олинган дивидендлар – 75
4. Солиқ бўйича имтиёзлар – 100
Ечилиши:
1. Республикамиз солиқ қонунчилигига мувофиқ юридик шахсларнинг эркин алмаштириладиган валютадаги экспортига имтиёзли ставкалар белгиланган. Демак, имтиёзли ставкаларнинг қайси бирини қўллашни аниқлаш учун экспорт маҳсулотининг умумий сотиш ҳажмидаги салмоғи аниқланади, яъни:
(670 / 3192) х 100 = 20.9
Ушбу мисолда экспорт маҳсулотининг умумий сотиш ҳажмидаги салмоғи 20.9 фоизни ташкил этади. Бундай ҳолда белгиланган фойда солиғи ставкаси 30 фоизга камаяди, яъни:
12 х 30 / 100 = 3.6 га, демак корхона фойда солиғини 8.4 фоизда (12 – 3.6) тўлайди.
2. 508 + 312 – 75 – 100 = 645 минг сўм.
645 х 8,4 / 100 = 54.18 минг сўм.
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Фойда солиғи Ўзбекистонда қачон жорий қилинган?
2. Юридик шахслар фойда солиғини тўловчилари кимлар?
3. Резидент ва норезидент кимлар ва улар қандан тартибда солиққа тортилади?
4. Солиқ объекти ва солиққа тортиш базаси қандай аниқланади?
5. Корхонанинг молиявий фаолият натижалари фандай аниқланади?
6. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари қайси мезонлар асосида табақалаштирилган?
7. Маҳсулотини экспорт қилувчи корхоналар учун қандай ставкалар белгиланган?
8. Қандай юридик шахслар фойда солиғидан тўлиқ озод этилади?
9. Юридик шахсларнинг қандай фойдаси юридик шахслар фойда солиғини тўлашдан озод этилади?
10. Юридик шахсларнинг қандай харажатлари солиққа тортиладиган даромаддан камайтирилади?
11. Солиқ ҳисоботларини топшириш ва солиқни тўлаш тартиби қандай белгиланган?
12. Юридик шахслар қандай тартибда ва шаклда тахмин қилинаётган фойдаси ҳақида маълумотнома тақдим этадилар?
3.2. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби
3.2.1. Ягона солиқ тўлови
Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини солиқ амалиётига тадбиқ этилиши, унинг иқтисодий мохияти
Солиққа тортиш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири бўлиб, кичик бизнес субьектларини солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 апрелдаги 159-сон “Кичик корхоналар учун ихчамлашган солиққа тортиш тизимига ўтишни қўллаш тўғрисида” ги қарорига асосан микрофирма ва кичик корхоналар солиққа тортишнинг умумбелгиланган тартибидан соддалаштирилган, яъни ихчамлаштирилган солиқ режимига ўтказилди. Бунда кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлаш ёки умумбелгиланган тартибда солиқ мажбуриятларини бажариш ихтиёрий эканлиги қатъий белгиланди.
Ягона солиқ тўлови, унинг тўловчилари ва тўловчилар таркибига киритиш мезони
Микрофирмалар ва кичик корхоналарни жадал ривожлантиришни янада рағбатлантириш ҳамда унинг мамлакат иқтисодиётида аҳамияти ва улушини тубдан ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 июндаги ПФ-3620-сонли «Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон солиқ тизимида кичик бизнес субъектларининг баъзи тоифалари учун ягона солиқ тўлови жорий қилинди.
У бирхиллаштирилган бўлиб, қуйидаги мажбурий тўловларни тўлаш ўрнига жорий қилинган:
- ягона солиқ;
- бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси;
- Республика йўл жамғармаси;
- Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар.
Ягона солиқ тўловини тўловчилар унинг суммасини солиқ солинадиган база ва тасдиқланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қиладилар. Бунда солиқ органларига давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китоблар алоҳида тақдим этилмайди, шунингдек пенсия, йўл ва мактаб таълимини ривожлантириш жамғармаларига мажбурий ажратмалар суммалари алоҳида тўланмайди.
Ягона солиқ тўлови фақат кичик бизнес субъектлари - микрофирмалар ва кичик корхоналарга татбиқ этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги “1998 йил 9 апрелдаги “Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора – тадбирлари тўғрисида” ги фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида”ги ПФ-3305 сонли фармонига кўра 2004 йилнинг 1 январидан бошлаб кичик бизнес субъектлари таркибига қуйидагилар киритилган:
· якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар;
· ходимларининг ўртача йиллик сони:
- ишлаб чиқариш тармоқларида 20 кишидан;
- хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа ишлаб чиқаришга бевосита алоқаси бўлмаган тармоқларда 10 кишидан;
- улгуржи, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5 кишидан ошмаган микрофирмалар;
· қуйидаги тармоқларнинг ўртача йиллик ходимлари сони:
- енгил ва озиқ-овқат саноати, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочни қайта ишлаш, мебель саноати ва қурилиш материаллари саноати 100 кишидан;
- машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳалари 50 кишидан;
- фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳаси (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган соҳалар 25 кишидан ошмаган кичик корхоналар.
У ёки бу корхонанинг юқорида айтилган субъектлар тоифаларининг бирортасига киритилиш мезони бўлиб ходимларнинг йиллик ўртача сони, шу жумладан унитар (шўъба) корхоналарда, филиалларда ва ваколатхоналарда ишлайдиганлар сони ҳисобланади.
Солиқ объекти, ялпи тушум таркиби ва солиқ базаси
Ягона солиқ тўлови объекти (солиқ солинадиган айланма) бўлиб, ялпи тушум ҳисобланади.
Қуйидагилар ялпи тушум таркибига киритилади:
1) товарларни (ишларни, хизматларни) қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда (қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтган микрофирма ва кичик корхоналар учун) сотилишидан тушган тушум суммаси.
Товарларни (ишларни, хизматларни) сотилишидан тушган тушум деганда қуйидагилар тушинилади:
- қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳалаш-қидирув ва илмий-тадқиқот корхоналари учун маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотилишидан тушум суммаси деганда ўз кучлари билан бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланган ялпи тушум тушунилади;
- лизинг компаниялари учун маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотилишидан тушум суммаси деганда лизинг бўйича фоизли даромадлар тушунилади;
- воситачилик ва топшириқ шартномалари ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар учун – кўрсатилган хизматлар учун пул мукофоти суммаси;
2) асосий фаолиятдан бошқа даромадлар.
Қуйидагилар асосий фаолиятдан бошқа даромадларга киритилади:
а) ундирилган ёки қарздор эътироф этган жарималар, пенялар ҳамда хўжалик шартномаларининг шартларини бузганлик учун бошқа жазо турлари, шунингдек етказилган зарарларни қоплаш бўйича даромадлар;
б) ҳисобот йилида аниқланган, ўтган йиллардаги даромадлари;
в) микрофирма ва кичик корхоналар ҳузуридаги ошхоналардан тушумлар, ёрдамчи хизматлардан даромадлар сингари бевосита маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғланмаган операциялардан бошқа даромадлар;
г) микрофирма ва кичик корхонанинг асосий фондлари ва бошқа мол-мулкини сотишдан даромадлар;
д) кредиторлик ва дебеторлик қарзини қонун билан белгиланган тартибда ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар;
3) молиявий фаолиятдан даромадлар.
Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар таркибига қуйидаги даромадлар киритилади:
а) олинган роялти;
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ундан ташқарида бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида улушли иштирок этишдан олинган даромадлар, акциялар бўйича дивидендлар ҳамда микрофирма ва кичик корхонага тегишли бўлган облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича даромадлар;
в) мол-мулкни узоқ муддатли ижара (лизинг)га беришдан даромад (маржа);
г) чет эл валютасидаги операциялар бўйича курсдаги фарқдан даромадлар.
д) қимматли қоғозлар, шуъба корхоналар ва ҳоказоларга қўйилган маблағларни қайта баҳолашларни ўтказишдан даромадлар;
е) молиявий фаолиятдан бошқа даромадлар.
4) фавқулодда даромадлар.
Товарлар (хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш) бепул берилганда солиқ солиш объектига уларнинг қиймати ҳам киритилади, бу қиймат уларни ишлаб чиқаришга кетган амалдаги харажатлардан, мол-мулк бепул берилганда эса балансда қайд этилган қолдиқ қийматдан келиб чиқиб белгиланади.
Солиқ кодексига кўра солиқ солинадиган ялпи тушум ҳисоблаб чиқилаётганда қуйидагилар ялпи тушум сифатида қаралмайди:
1) устав фондига (устав капиталига) олинган ҳиссалар, шу жумладан акцияларни (улушларни) жойлаштириш баҳосининг уларнинг номинал қийматидан (дастлабки миқдоридан) ортиқ суммаси, оддий ширкат шартномаси бўйича биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш учун бирлаштириладиган маблағлар;
2) муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиқилаётганда (чиқарилаётганда), шунингдек тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланаётганда устав фондига (устав капиталига) ҳиссалар доирасида олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар);
3) шартнома муассислари (иштирокчилари) умумий мулкидаги ҳиссаси қайтариб берилган ёки бундай мол-мулк бўлинган тақдирда, оддий ширкат шартномаси шериги (иштирокчиси) томонидан ҳиссаси миқдорида олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар);
4) реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) учун олдиндан ҳақ тўлаш (бўнак) тариқасида бошқа шахслардан олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар);
5) мулк ҳуқуқи уларга ўтган пайтга қадар мажбуриятларни қонун ҳужжатларига мувофиқ таъминлаш сифатида гаров ёки закалат тарзида олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар);
6) бюджетдан берилган субсидиялар;
7) агар маблағларни (мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни) ўтказиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида амалга оширилса, текин олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар), ишлар ва хизматлар;
8) олинган грантлар;
9) акциядор – юридик шахснинг ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси устав фондини (устав капиталини) кўпайтиришга йўналтирилганда қўшимча акцияларнинг қиймати ёки акцияларнинг номинал қийматини кўпайтириш тариқасида олинган даромадлари;
10) суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (суғурта суммаси) тариқасида олинган маблағлар;
Баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолаш чоғида курсдаги ижобий ва салбий фарқлар ўртасидаги сальдо солиқ солиш объекти ҳисобланади. Салбий курс фарқи суммаси ижобий курс фарқи суммасидан ортиқ бўлган тақдирда ошиб кетган сумма ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган базани камайтирмайди.
Солиқ кодексининг 356-моддасига кўра солиқ солинадиган базани аниқлаш учун ялпи тушум суммасидан қуйидагилар чегириб ташланади:
1) давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар;
2) тўлов манбаида солиқ солинадиган дивидендлар ва фоизлар тариқасида олинган даромадлар;
3) дивидендлар тариқасида олинган ва қайси юридик шахсдан олинган бўлса, ўша юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган даромадлар. Муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиқилаётганда (чиқиб кетганда) ёхуд тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичида унинг иштирокчилари ўртасида тақсимланганда илгари солиқ солинадиган базадан чегирилган даромадларга тўлов манбаида умумий асосларда солиқ солинади;
4) ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромадлар. Мазкур даромадларга улар қайси даврда пайдо бўлган бўлса, ўша даврдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ўтказилган ҳисоб-китоблар инобатга олинган ҳолда солиқ солиниши керак;
5) кўп оборотли қайтариладиган таранинг қиймати, агар унинг қиймати товарларни (ишлар ва хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумнинг таркибига илгари киритилган бўлса;
6) маҳсулот етказиб берувчиларнинг сийлови (скидка) тариқасида ва асосий воситаларни тугатиш (ҳисобдан чиқариш) натижасида олинган бошқа даромадлар.
Солиқ ставкалари ва солиқдан имтиёзлар
Ягона солиқ тўловини юридик шахслар мустақил равишда
белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиқиб ҳисоблайдилар.
Ягона солиқ тўлови ставкалари 2014 йил учун Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори билан
тасдиқланган бўлиб, у қуйидагича табақалаштирилган:
3.2.1.1-жадвал
Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови
СТАВКАЛАРИ
№ |
Солиқ тўловчилар |
Солиқ ставкаси ялпи тушумга нисбатан %ларда |
1 |
2 |
3 |
1 |
Иқтисодиётнинг барча тармоқлари корхоналари, 2-6-бандларда кўрсатиб ўтилганлари бундан мустасно |
6 |
2 |
Компьютер дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш товарлар (иш, хизматлар) реализацияси умумий ҳажмининг камида 80 фоизини ташкил этадиган корхоналар |
5 |
3 |
Қишлоқ хўжалиги корхоналари асосий фаолияти бўйича, ягона ер солиғи тўловчилари ҳисобланадиган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бундан мустасно |
5 |
1 |
2 |
3 |
4 |
Гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норзидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад оладиган корхоналар |
30 |
5 |
Таёйрлов ва таъминот-сотиш ташкилотлари, брокерлик идоралари (6-бандда кўрсатилганларидан ташқари), шунингдек воситачилик (топшириқ) шартномалари бўйича воситачилик хизматлари кўрсатилган корхоналар |
33 |
6 |
Қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолиятини амалга оширадиган корхоналар |
13 |
Қуйидаги микрофирма ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини тўлашдан тўлиқ озод этилади:
- ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, "Нуроний" жамғармаси ва "Ўзбекистон чернобилчилари" уюшмасининг мулки бўлган, ишловчилар умумий сонининг камида эллик фоизини ногиронлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ва мехнат фронти фахрийлари ташкил этган корхоналар (савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи корхоналардан ташқари);
2005 йил 1 июлдан бошлаб ягона солиқ тўловини тўловчилар ҳисобланган микрофирмалар ва кичик корхоналарга қуйидаги преференциялар назарда тутилади:
1) илгари кичик бизнес субъектларига ягона солиқ бўйича берилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи. Бу уни тўлашдан тўлиқ озод қилишга нисбатан ҳам, солиқ ставкасини пасайтиришга нисбатан ҳам белгиланади;
2) ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини бир йилга кечиктириш, кечиктирилган суммани имтиёзли давр тугагандан кейин тенг улушларда 12 ой давомида тўлаш ҳуқуқи.
Солиқ хисоботини тақдим этиш ва солиқни бюджетга тўлаш муддатлари
Микрофирма ва кичик корхоналар, асосий фаолияти билан бир қаторда, бошқа фаолият турлари билан шуғуллансалар, ушбу фаолият турлари бўйича улар алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси учун қонунда назарда тутилган солиқлар, йиғимлар ва давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашлари шарт.
Биринчи чорак, ярим йил ва 9 ой якунлари бўйича солиқ тўловчилар рўйхатдан ўтиш жойидаги туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида белгиланган шаклда (3-илова) ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этадилар.
Микрофирма ва кичик корхоналар таркибига кирмайдиган корхоналар томонидан – ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.
Ягона солиқ тўловини тўлаш ҳар чоракда ўсиб борувчи якун билан ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунига қадар амалга оширилади.
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини солиқ амалиётида татбиқ этишнинг зарурлиги нимада?
2. Солиқ амалиётида илк бор қачон соддалаштирилган солиқ режими жорий қилинган ва қайси меъёрий хужжат асосида?
3. Кичик бизнес субъектлари таркиби қайси мезонлар асосида белгиланади?
4. Ягона солиқ тўлови қачон жорий этилди?
5. Ягона солиқ билан ягона солиқ тўловининг фарқи нимада?
6. Ягона солиқ тўловини тўловчилари кимлар?
7. Ягона солиқ тўловига солиқ ставкалари қайси мезон асосида белгиланади?
8. Қандай юридик шахслар ягона солиқ тўловидан имтиёзга эга?
9. Ягона солиқ тўлови бюджетга қайси муддатларда тўланади?
3.2.2. Савдо ва умумий овқатланиш
корхоналарини солиққа тортиш
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўловининг жорий этилиши
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 28 мартда 1668-сон билан рўйхатга олинган “Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида” ги Низомга мувофиқ савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун солиққа тортишнинг қуйидаги тартиби белгиланган. Жумладан, Низомда савдо фаолияти (умумий овқатланиш соҳасидан фаолият) ҳисобланган юридик шахслар учун 2007 йилдан бошлаб ягона солиқ тўловини тўлаш тартиби белгиланган.
Шу билан бирга савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун:
- божхона тўловлари (божхона божлари ва йиғимлари, акциз солиғи ва товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи);
- давлат божлари;
- айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим;
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда юридик шахсларни рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини тўлаш тартиби сақлаб қолинган.
Агар юридик шахслар ҳисобот йили якуни бўйича савдо (умумий овқатланиш) корхонасига мансуб бўлмаса, келгуси йил бошидан бошлаб умумбелгиланган тартибда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашга ўтишлари шарт, солиқ солиш тартибини танлаш ҳуқуқи сақлаб қолинадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.
Ягона солиқ тўлови тўлашга ўтиш савдо (умумий овқатланиш) корхоналари умумбелгиланган тартибда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашга ўтган биринчи ҳисобот чораги учун фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни тўламайдилар.
Ишчилар сонидан қатъий назар улгуржи, чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари (шу жумладан кичик корхоналар ва микрофирмалар) ягона солиқ тўловини тўловчилари ҳисобланади.
Ягона солиқ тўлови тўловчисини аниқлашда асосий мезон бўлиб, юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган корхона фаолиятининг коди ҳисобланади.
Ягона солиқ тўловида реализация (товароборот) умумий йиллик ҳажмида тушум улуши аксарият қисмини ташкил этган фаолият тури, асосий (профил) фаолияти тури ҳисобланади.
Агар жорий йил якуни бўйича реализация (товароборот) нинг умумий йиллик ҳажмида тушум улуши фаолияти турлари бўйича бир хил миқдорни ташкил этса, асосий (профил) фаолият тури ўтган ҳисобот йил якуни бўйича аниқланади.
Савдо (умумий овқатланиш) корхоналарига, солиқ солиш мақсадида, ўтган ҳисобот йили якуни бўйича асосий (профил) фаолият тури савдо фаолияти (умумий овқатланиш соҳасидаги фаолияти) ҳисобланадиган юридик шахслар киради.
Савдо фаолияти деганда – қайта сотиш мақсадида харид қилинган товарларни сотиш бўйича фаолият тушунилади.
Умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият деганда кулинария, шунингдек бошқа озиқ-овқат маҳсулотини тайёрлаш, реализация қилиш ва уларни исътемол қилишни ташкил этиш бўйича фаолият тушунилади.
Ягона солиқ тўловини ҳисоблашда солиқ солиш объекти бўлиб, аксарият ҳолларда ялпи тушум ҳисобланади, лекин савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ялпи тушум бўлиб товарлар айланмаси ҳисобланади.
Бундан ташқари, савдо корхоналарининг асосий фаолиятдан ташқари бошқа даромадлари, молиявий фаолиятдан даромадлари ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ белгиланадиган бошқа даромадлар ялпи тушум таркибига киритилади.
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўлови ставкалари ва солиқни хисоблаш муддатлари
Ягона солиқ тўлови учун солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декбрдаги 744-сонли қарорига мувофиқ 2014 йилдан бошлаб савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ишчилари сонидан қатъий назар ялпи тушумдан (товар айланмаси ҳажмидан) қуйидаги ставкаларда ягона солиқ тўлови тўлаш жорий қилинди:
- умумий овқатланиш корхоналари учун -10%;
шундан: умумтаълим мактаблари, мактаб-интернатлар,
ўрта махсус касб-ҳунар ва олий ўқув юртларига хизмат
кўрсатувчи корхоналар учун -8%.
Савдо корхоналари учун:
- шаҳарларда аҳоли сони 100 минг ва ундан ортиқ киши -4%;
- бошқа аҳоли пунктларида -2%;
- олис ва тоғли ҳудудларда -1%.
- улгуржи савдо корхоналари -5%;
Агар савдо корхоналри, жумладан улгуржи ва чакана дорихоналар, ягона солиқ тўловининг турли ставкалари ўрнатилган аҳоли пунктларида мустақил юридик шахслар ҳисобланмаган бир неча савдо шаҳобчаларига эга бўлсалар, улар ҳар бир савдо шаҳобчаси бўйича товарлар айланмасини алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишлари ва шу аҳоли пунктлари учун ўрнатилган солиқ ставкалари бўйича ягона солиқ тўловини тўлашлари шарт.
Ягона солиқ тўловини ҳисоб-китоби рўйхатдан ўтган жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот ойдан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса, йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатларда давлат солиқ хизмати органларига белгиланган шаклда тақдим этилади.
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. 2007 йил 1 январга қадар савдо ва умумий овқатланиш корхоналари қандай солиқ режимида ишлаган?
2. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини ягона солиқ тўловини тўловчилар таркибига ўтишнинг аҳамияти ва зарурлиги нимада?
3. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўловидан ташқари яна қандай тўловлар, йиғимлар сақлаб қолинган?
4. Савдо фаолияти деганда нимани тушунасиз?
5. Умумий овқатланиш фаолияти деганда нимани тушунасиз?
6. Ягона солиқ тўловини тўловчи савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг солиққа тортиш объекти қандай аниқланади?
7. Ягона солиқ тўловини ҳисоблашда ялпи тушум таркиби қандай аниқланади?
8. Ялпи тушум таркибидан нималар чегирилади?
9. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўлови ставкалари 2008 йилда қандай белгиланган?
10. Солиқ ставкалари қайси мезонлар асосида табақалаштирилган?
11. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ягона солиқ тўлови қайси муддатларда тўланади?
3.2.3. Ягона ер солиғи
Ягона ер солиғини жорий этилиши ва ахамияти
Ягона ер солиғини жорий қилишдан мақсад қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланиш самарадорилигини ошириш, қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларини меҳнатининг пировард натижаларидан иқтисодий манфаатдорлигини кучайтириш, қишлоқ хўжалик корхоналарини солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ва бирхиллаштиришдан иборатдир.
Мазкур солиқнинг амалга киритилиши қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларни тасарруфидаги ерларидан янада оқилона фойдаланишга даъват этади, чунки ҳар бир гектар ер майдони учун ундан даромад олиш ёки даромад олмаслик ҳолатидан қатъий назар белгиланган миқдордаги солиқ суммасини тўлаш лозим бўлади.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғининг жорий этилиши солиққа тортиш тизимида унинг амал қилиши жараёнини янада такомиллаштиришдан далолат беради. Солиққа тортишнинг ушбу тизими хўжаликлар ҳисобчиларининг солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш борасидаги ишларнини кескин камайтирди. Эндиликда эса хўжаликлар 1 йилда 1 марта бир турдаги солиқ суммани ҳисоблаб чиқишади.
Ягона ер солиғи тўловчилари. Солиқ объекти ва солиқ базаси
Қишлоқ хўжалиги товари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларининг тажриба-экспериментал хўжаликлари ва таълим муассасаларининг ўқув-тажриба хўжаликлари ягона ер солиғининг тўловчилари бўлиб ҳисобланишади.
Солиқ кодексига кўра қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар – солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар таркибига киради:
- ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар;
- қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50 фоизни ташкил этадиган юридик шахслар.
Ягона ер солиғини тўловчи ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун божхона божлари, давлат божлари, лицензия йиғимлари, давлат мақсадли жамғармаларига ажратмаларни тўлашнинг амалдаги тартиби сақланади.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ерлар ижарага (шу жумладан ички хўжалик пудратига) берилганда ижарага берувчида ижарага берилган ерлар бўйича ягона ер солиғини тўлаш мажбурияти сақланиб қолади.
Қишлоқ хўжалигини юритиш учун эгалик қилиш, фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкаси майдони ягона ер солиғи солиш объекти ҳисобланади.
Солиқ солинадиган ер участкаларининг норматив қиймати солиқ солинадиган база ҳисобланади. Агар норматив қиймат белгиланмаган бўлса, унда солиқ солинадиган база бўлиб қишлоқ хўжалиги товари ишлаб чиқарувчиларнинг солиқ солинадиган ер участкалари майдони ҳисобланади.
Солиқ солинадиган қишлоқ хўжалиги ер майдонлари, ер участкаларининг жойлашиши, тупроқ бонитети ва ер мулкининг бошқа тавсифлари ер кадастри маълумотлари бўйича қабул қилинади.
Солиқдан имтиёзлар
Солиқ қонунчилигига кўра солиқ солинмайдиган ер участкаларига қуйидаги ерлар киради:
а) қишлоқ аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари;
б) иҳота дарахтзорлари эгаллаган ерлар;
в) спорт иншоотлари, стадионлар, спорт майдончалари, сув ҳавзалари, спортнинг техник турлари объектлари ва бошқа жисмоний тарбия-соғломлаштириш комплекслари, оналар ва болаларнинг дам олиш ва соғломлаштириш жойлари, санаторий-курорт муассасалари ва дам олиш уйлари, ўқув-машқ базалари эгаллаган ерлар;
г) янги ўзлаштирилаётган ерлар ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш ишлари олиб борилаётган суғориладиган ерлар - лойиҳада назарда тутилган муддатга, лекин ишлар бошланганидан эътиборан кўпи билан беш йилга. Агар лойиҳада ерларни ўзлаштириш ва мелиоратив ишларни амалга ошириш муддатлари кўрсатилмаган ёки ер участкаси бошқа муддатларда топширилган бўлса, ер участкаси учун солиқ мелиоратив ишлар ва янги ерларни ўзлаштириш ишлари бажарилган йиллар учун тўланмайди, лекин у 5 йилдан ошмаслиги керак;
д) таълим, маданият ва соғлиқни сақлаш объектлари банд этган ерлар;
е) янги тут кўчатлари экилган ерлар, қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъи назар, уч йил муддатга. Шу муносабат билан баҳорда экилган тут кўчатлари экилган йилни ҳисоблаганда уч йилга солиқ тўлашдан озод этилади, кузда экилган кўчатлар эса уларни экишдан кейинги йилдан бошлаб уч йилга солиқ тўлашдан озод этилади;
ж) илмий ташкилотларнинг қишлоқ хўжалиги аҳамиятига молик ва ўрмон фондидаги ерлари, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда ўқув юртларига қарашли тажриба, экспериментал ва ўқув-тажриба хўжаликларининг бевосита илмий ва ўқув мақсадлари учун фойдаланиладиган ерлари;
з) янги барпо этилган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари, шу жумладан фермер хўжаликлари, давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб икки йил муддатга;
к) Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солинмайдиган бошқа ерлар.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига солиқдан имтиёз белгиланганда улар солиқни ушбу ҳуқуқ пайдо бўлган ойдан бошлаб тўлашни тўхтатадилар. Солиқ имтиёзлари бекор қилинган тақдирда улар ер солиғини ушбу ҳуқуқ бекор қилинган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўлашни бошлайдилар.
Солиқни хисоблаш. Хисоб-китобларни тақдим этиш ва тўлаш тартиби.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ягона ер солиғи суммасини белгиланган шакл бўйича солиқ солинадиган базага қараб ер участкаларининг норматив қиймати ҳамда ер участкаларининг майдонидан (ер участкаси жойлашган ер ва ер участкасининг балл бонитетини назарда тутадиган тузатиш коэффициенти эътиборга олинган ҳолда белгиланган ставкадан) келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
2014 йил учун ягона ер солиғи 6% қилиб белгиланган. Ягона ер солиғининг ҳисоб-китоби ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига жорий солиқ даврининг 1 майигача тақдим этилади.
Йил давомида берилган ер участкалари учун ягона ер солиғи ер участкаси берилганидан кейинги ойдан бошлаб тўланади. Ер участкаси олиб қўйилган тақдирда, ягона ер солиғини тўлаш ер участкаси олиб қўйилган ойдан бошлаб тўхтатилади.
Ер участкасининг таркиби ва майдони йил давомида ўзгарган, шунингдек ягона ер солиғи бўйича имтиёзларга бўлган ҳуқуқ вужудга келган (тугатилган) тақдирда, солиқ тўловчилар давлат солиқ хизмати органларига ҳисобот йилининг 1 декабригача ягона ер солиғининг аниқлик киритилган ҳисоб-китобини тақдим этишлари лозим бўлади.
Ягона ер солиғини бюджетга тўлаш қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
- ҳисобот йилининг 1 июлигача – йиллик солиқ суммасининг 20 фоизи;
- ҳисобот йилининг 1 сентябригача – йиллик солиқ суммасининг 30 фоизи;
- ҳисобот йилининг 1 декабригача – солиқнинг қолган суммаси.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бухгалтерия ҳисобида ягона ер солиғи бўйича бюджет билан ҳисоб-китобни бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағида юритадилар.
Мавзуга доир масалалар
1-масала. Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида жойлашган фермер хўжалиги 2013 йилда 55.0 га суғориладиган ер майдонига эга. Шундан 35.0 га нинг балл бонитети 6 кали (51 – 60 балл), 20.0 га эса 7 калл (61 – 70 балл) ҳисобланади.
Фермер хўжалигининг ҳисобот йилида тўлаши лозим бўлган ягона ер солиғи суммаси ва уни тўлаш муддатларини аниқланг.
Ечилиши:
1. Ерларнинг ҳар бир тури бўйича ягона ер солиғи суммаси қуйидагича аниқланади:
Сяес = Меу х Ссб х Кт,
бу ерда:
Сяес – ягона ер солиғи суммаси, сўмларда;
Меу – ер участкаси майдони, гектарда;
Ссб – солиқнинг базавий ставкаси, 1 гектар учун сўмда;
Кт – тузатиш коэффициенти.
- 6 кали учун Сяес = 55 х 1188 х 6.54 = 427323,6 сўм;
- 7 кали учун Сяес = 20 х 1188 х 9 = 213 840 сўм.
Жами ягона ер солиғининг суммаси 427323,6 + 213840 = 641163,6 сўм.
2. Ягона ер солиғи суммаси бир йилда икки маротаба тўланади:
· 1 июлгача солиқ йиллик суммасининг камида 20 % и миқдорида, яъни:
641163,6 х 20 % = 128232,7 сўм;
· 1 сентябргача йиллик солиқ суммасининг камида 30% миқдорида, яъни:
641163,6 х 30% = 192349,08
· 1 декабргача солиқнинг қолган суммаси, яъни:
641163,6 – 128232,7 – 192349,08 = 320581,82 сўм.
2-масала. Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги ширкат хўжалигининг 2007 йилдаги ер майдони қуйидагича:
1. Суғориладиган ерлар
5 кали – (41-50 балл) - 40 га
7 кали – (61-70 балл) - 80 га
8 кали – (71-80 балл) - 120 га
2. Лалми ерлар - 485 га
3. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлар - 125 га
Жами: 850 га
Ушбу маълумотларга асосан ширкат хўжалиги тўлаши лозим бўлган ягона ер солиғини ҳисобланг.
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғи қачон жорий этилган. Унинг аҳамияти қандай?
2. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ягона ер солиғини тўлашга ўтишлари билан улар қандай солиқлар ва йиғимларни тўлашдан озод этилди?
3. Қандай юридик шахслар ягона ер солиғининг тўловчилари ҳисобланади?
4. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари асосий фаолиятдан ташқари бошқа фаолият тури билан шуғулланганда ҳам ягона ер солиғини тўловчилари бўлиб ҳисобланишадими?
5. Ягона ер солиғининг объекти ва базаси қандай аниқланади?
6. Ягона ер солиғининг ставкалари қайси мезонлар асосида табақалаштирилади?
7. Солиқ солинмайдиган ер участкаларига қандай ерлар киради?
8. Ягона ер солиғини тўлашдан кимлар озод этилади?
9. Ягона ер солиғини ҳисоблаш тартибини аниқланг?
10. Солиқ бўйича ҳисоб-китоблар қайси муддатда солиқ идораларига топширилади?
11. Ҳисобланган солиқ суммалари қайси муддатда бюджетга ўтказилади?
3.2.4. Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича
қатъий белгиланган солиқ
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни солиққа тортиш тартиби
Юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар қатъий белгиланган солиқ тўловчилар ҳисобланадилар.
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи қатъий белгиланган солиқни тўловчи жисмоний шахслар солиқ қонунчилигига кўра ижтимоий суғурта бадалларини, экспорт-импорт операцияларини бажарганда ягона божхона тўлови, савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни, агарда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда сув ресурсларидан фойдаланилса, унда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни, бозорларда фаолиятини амалга оширишда савдо жойи учун тўлов (патта)ни, давлат божларини тўлайдилар.
Юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаларининг аниқ миқдорларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари тадбиркорлик фаолиятининг тури ва фаолият жойига (вилоятлардаги шаҳарлар, туманлар, шу жумладан қишлоқ жойларга) боғлиқ равишда белгилайди.
Бунда фаолиятнинг турли хиллари учун табақалаштирилган ёндашувни таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари томонидан маҳаллий шароитлар ва бошқа мезонларни ҳисобга олган ҳолда қатъий белгиланган миқдорларда даромад солиғи ставкалари белгиланиши мумкин.
Қатъий белгиланган солиқнинг базавий ставкалари ва юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар даромадидан олинадиган қатъий белгиланган солиқ суммасининг ҳисоб-китоби учун тузатувчи коэффициентлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.
Қатъий белгиланган миқдорлардаги даромад солиғини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ҳар ойда, мустақил равишда фаолият амалга ошириладиган ойнинг 25-кунигача тўлайдилар.
Масалан, жисмоний шахслар даромадидан қатъий белгиланган солиқ:
2014 йил феврали учун 2014 йилнинг 25 февралига қадар белгилаб қўйилган.
Қатъий белгиланган солиқ юридик шахсни ташкил этмаган тадбиркор томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган жойда, агар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, тўланади.
Тадбиркорлик фаолияти билан энди шуғуллана бошлаган жисмоний шахслар қатъий белгиланган ставкалар бўйича даромад солиғини белгиланган тартибда, рўйхатга олиш пайтида мустақил тўлайдилар. Қатъий белгиланган солиқ фаолият бошланган кундан қатъи-назар бир ой учун тўланади. Мисол учун, ойнинг бошида эмас, балки иккинчи ярмида бошласа ҳам тўлиқ ой учун тўланади. 2014 йил 1 январдан юридик шахс мақомини олмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўлайдиган қатъий белгиланган солиқ ставкаси қуйидагича:
3.2.4.1-жадвал
Юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолият билан шуғулланадиган жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ
СТАВКАЛАРИ
№ |
Фаолият тури |
Қатъий белгиланган солиқнинг бир ойдаги ставкаси (энг кам иш ҳақига каррали миқдорларда) |
||
Тошкент шаҳри |
вилоятлардаги шаҳарлар |
|
||
1 |
2 |
3 |
4 |
|
|
Чакана савдо: - озиқ-овқат товарлари билан; - деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан *) - ноозиқ-овқат товарлар билан; - озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан (турғун шахобчалардаги аралаш савдо). |
9,0
5,0 10,0
10,0 |
6,0
4,0 6,5
6,5 |
|
Тақдим этилган қатъий белгиланган солиқ ҳисоб-китобида ҳисобга
олинмаган физик кўрсаткичлар аниқланган ҳолатда бу ҳол солиққа тортиш объектини яшириш сифатида қаралади.
Юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ва даромадидан қатъий белгиланган ставкалар бўйича солиқ тўлайдиган жисмоний шахсларга жами даромадни белгилаш ва ундан тегишли чегирмалар қилиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ татбиқ этилмайди.
Жисмоний шахс:
фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланса, солиқни фаолиятнинг ҳар бир тури учун алоҳида тўлайди;
тадбиркорлик фаолиятини ижарага олинган ускуна ва хонада, шу жумладан ишончнома бўйича транспортда амалга оширса, ижарага берувчилар тўғрисида яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ахборот тақдим этиши керак, унда ижарага берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт маълумотлари, шунингдек ижара тўловининг суммаси ва ижара муддати кўрсатилади. Мазкур ахборот ижарага олинган ускуна ва хонада, шу жумладан ишончнома бўйича транспортда фаолиятни амалга оширишга қадар тақдим этилади.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадлари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига биноан жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиққа тортиш тартиби асосида солиққа тортилади.
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Қатъий белгиланган солиқнинг тўловчилари кимлар?
2. Қатъий белгиланган солиқнинг тўловчилари қандай ҳолатда бошқа тўловларни тўлаши мумкин?
3. Қатъий белгиланган солиқнинг ставкалари қайси мезон асосида табақалаштирилади?
4. Қатъий белгиланган солиқнинг ставкалари қайси давлат органи томонидан белгиланади?
5. Қатъий белгиланган солиқ миқдорини бюджетга тўлаш даври қандай?
6. Қандай ҳолатда деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилинганда қатъий белгиланган солиқни тўлашмайди?
7. Солиқ даврида тадбиркор касал бўлганда ёки оилавий шароит туфайли ишламаганда солиқни тўлаши қандай тартибда амалга ошади?
8. Тадбиркор фаолиятини вақтинча тўхтатганда қандай тартибда хужжатларни расмийлаштиради?
9. Жисмоний шахс бир нечта фаолият тури билан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширганда қандай тартибда солиқ тўлайди?
10. Тадбиркор ижарага олинган воситалар билан фаолиятни амалга оширганда мол-мулкини ижарага берувчилар тўғрисида солиқ идораларига қандай тартибда маълумотнома тақдим этади?
3.3. Қўшилган қиймат солиғи
Қўшилган қиймат хақида тушунча. Солиқларнинг иқтисодий мохияти ва унинг жорий этилиши
Қўшилган қиймат солиғи – ҳар бир ишлаб чиқариш босқичида ва реализация жараёнида ундириладиган кўп қиррали билвосита солиқдир. Қўшилган қиймат ўзининг иқтисодий моҳиятига кўра, сотилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг қиймати билан ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган товарлар, хом-ашёлар ва хизматларнинг қиймати ўртасидаги фарқдан иборатдир. Табиийки, ишлаб-чиқариш жараёнида ва кейинчалик меҳнат тақсимоти натижасида маълум бир товар бозорга олиб чиқилгунга қадар ишлаб чиқариш ва муомала жараёнидаги бир нечта босқичлардан ўтади, бу босқичларнинг ҳар бирида қўшилган қиймат яратилади.
Ўзбекистон солиқ тизимида қўшилган қиймат солиғи 1992 йилдан буён амал қилмоқда. Ушбу солиқ оборотдан олинадиган солиқ ва сотувдан олинадиган солиқлар ўрнига акциз солиғи билан биргаликда киритилган. Бу солиқ оборот солиғидан фарқли равишда фақат қўшилган қийматдан ундирилади. Оборот солиғи эса бир маротаба умумий оборотдан олинар эди. Қўшилган қиймат солиғи эса ишлаб чиқариш ва муомала жараёнининг ҳар бир босқичидан олинади.
Солиқ тўловчилар таркиби, солиқ объекти ва солиқ ставкалари
Қўшилган қиймат солиғининг тўловчилари бўлиб, амалдаги қонун хужжатларига асосан ушбу солиқни бюджет олдида ҳисоб-китобини амалга оширувчи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар тушунилади. Жумладан:
1) солиқ солинадиган оборотларга эга бўлган юридик шахслар;
2) Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан амалга оширилаётган солиқ солинадиган оборотлар учун қўшилган қиймат солиғи тўлаш бўйича мажбурият юклатиладиган юридик шахслар;
3) товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилувчи юридик ва жисмоний шахслар (ўз эҳтиёжлари учун божсиз олиб кириш нормалари доирасида товарлар олиб кирувчи жисмоний шахслар бундан мустасно);
4) оддий ширкат солиқ солинадиган оборотларни амалга ошираётганда зиммасига унинг ишларини юритиш юклатилган (ишончли шахс) оддий ширкат шартномасининг шериги (иштирокчиси).
Амалдаги солиқ кодексининг 198-моддасига кўра қўшилган қиймат солиғининг объекти бўлиб, товар (иш, хизмат)ларни реализация қилиш обороти ҳамда товарларнинг импорти ҳисобланади.
Товарларни (иш ва хизматларни) реализация қилиш обороти деганда – юклаб жўнатилган товарлар (иш ва хизматлар) қиймати тушунилади, яъни юклаб жўнатилган товарлар (иш ва хизматлар) учун маблағи келиб тушиши давридан қатъий назар корхона қўшилган қиймат солиғи бўйича бюджет олдида ҳисоб-китобларни амалга ошириши шарт.
Солиқ солинадиган импорт деганда эса – Ўзбекистон Республикасининг божхона худудига олиб кирилаётган товарлар ҳисобланади (қўшилган қиймат солиғидан озод этилган импорт товарлардан ташқари).
Товарлар натурал ҳақ тарзида берилганда ёки касса орқали ўз ходимларига таннарх баҳосидан паст қилиб сотилганда солиққа тортиладиган оборот товарлар (иш ва хизматлар)ни ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий харажатидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
Солиқ кодексига кўра қуйидагилар товарларни (ишларни, хизматларни) сотиш обороти ҳисобланмайди:
· солиқ тўловчининг харажатлари сифатида қараладиган унинг ўз эҳтиёжлари учун товар бериш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш (юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегирилмайдиган харажатлар бундан мустасно);
· битта юридик шахснинг бир таркибий бўлинмаси томонидан бошқа таркибий бўлинмасига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари (завод ички обороти) учун мол-мулк берилиши, ишлар бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши;
· солиқ тўловчининг ўз эҳтиёжлари учун ўз кучи билан қурилиш, монтаж, қурилиш-монтаж ишларини бажариши;
· гаров қийматига эга бўлган қайтариладиган тарани, шу жумладан шиша идишни жўнатиш. Қайтариладиган тара маҳсулот солиб жўнатилган, қиймати ушбу маҳсулот қийматига киритилмайдиган ҳамда шу маҳсулотни етказиб бериш учун тузилган шартномада (контрактда) белгиланган шартларда ва муддатларда маҳсулот етказиб берувчига қайтарилиши лозим бўлган тарадир. Агар тара белгиланган муддатда қайтарилмаса, бундай тарани бериш солиқ солинадиган оборотга киритилади;
· тугалланмаган қурилишнинг асосий воситалари, номоддий активлари ва объектларини бепул асосда бериш;
· банкларнинг мол-мулкни ўз филиалларига бериши;
· ва бошқа қонунчиликда кўзда тутилган оборотлар.
2000 йилдан ҳозирги кунгача солиқ Кодексига кўра республикамизда 20 фоизли ва “0” фоизли ставка қўлланилиб келинмоқда.
Қуйидагиларга “0” даражали ставка бўйича солиқ солинади:
· Товарларнинг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бажариладиган ишларнинг (кўрсатиладиган хизматларнинг) эркин конвертация қилинадиган валютадаги экспортига;
· Экспорт қилинган товарларни қўшилган қиймат солиғи бўйича солиққа тортиш масаласида Ўзбекистон билан бошқа давлатлар ўртасида давлатлараро билвосита солиқларни ундириш принциплари бўйича шартномалар тузилган хамда ратификация қилинган бўлса;
· Чет эл дипломатик ваколатхоналари ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг расмий фойдаланиши учун реализация қилинаётган товар (иш ва хизмат)ларга.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик сервис хизмати томонидан кейинчалик чет эл дипломатик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга реализация қилиш учун олинаётган товарларга (ишларга, хизматларга) ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади.
· сув таъминоти, иссиқлик таъминоти, канализация ва газ таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматларга;
· хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб ўтиладиган транзит юкларини ташиш бўйича кўрсатиладиган хизматларга, жумладан йўловчилар, багажлар ва почтани халқаро йўналишда ташиш.
Қўшилган қиймат солиғидан озод бўлган (имтиёзли) оборотлардан фарқли “0” ставка қўлланилганда қўшилган қиймат солиғи товарларнинг таннархига олиб борилмасдан, ҳисобга киритилади.
Солиқ имтиёзлари
Қўшилган қиймат солиғидан бошқа солиқ турларига нисбатан кўпроқ имтиёзлар кўзда тутилган бўлиб, улар солиқ кодексида тўрт гуруҳга бўлиб берилган. Улар:
1) солиқдан озод этиладиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти (208-модда);
2) солиқдан озод қилинадиган молиявий хизматлар (209-модда);
3) солиқдан озод этиладиган суғурта хизматлари (210-модда);
4) солиқдан озод этиладиган импорт.
Қўшилган қиймат солиғидан қуйидаги товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш оборотлари озод этилади:
- давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа ваколатли ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган, давлат божи ва йиғимлар ундириладиган хизматлар;
- мактабгача таълим муассасаларида болаларни тарбиялашга доир хизматлар;
- беморлар ва кексаларни парвариш қилишга доир хизматлар;
- дафн этиш бюролари ва қабристонларнинг маросим хизматлари, диний ашёларни реализация қилиш, диний ташкилотлар ҳамда бирлашмаларнинг удумлар ва маросимлар ўтказишга доир хизматлари;
- протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар учун мўлжалланган инвентарлар, шу жумладан уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинаётган буюмлар ва инвентарлар, шунингдек ногиронларга кўрсатилаётган ортопедик протезлаш хизматлари, протез-ортопедия буюмлари ва ногиронлар учун мўлжалланган инвентарларни таъмирлаш ҳамда улардан фойдаланишга доир ишлар бўйича хизматлар;
- даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналарининг мазкур муассасалар томонидан реализация қилинадиган маҳсулотлари;
- почта маркалари (коллекция қилинадиганларидан ташқари), маркали откриткалар, конвертлар;
- алоқа ташкилотларининг пенсия ва нафақалар тўлаш бўйича хизматлари;
- бюджет маблағлари ҳисобидан бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновация ишлари. Ушбу имтиёзни олиш учун тегишли молия органининг бюджетдан маблағлар ажратиш тўғрисидаги хулосаси асосдир;
- шаҳар йўловчилар транспортининг хизматлари (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари), шунингдек темир йўл ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари) шаҳар атрофидаги йўналишларда йўловчилар ташиш хизматлари.;
Молиявий хизматларнинг қуйидаги турлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилган:
- тўловлар, ўтказмалар, қарз мажбуриятлари, чеклар ва тўлов воситалари билан боғлиқ операциялар, инкассо бўйича операциялар;
- миллий валюта ва чет эл валютаси билан боғлиқ операциялар;
- қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар) билан боғлиқ операциялар;
- аккредитивлар очиш ва уларга хизмат кўрсатиш;
- пул маблағларини конвертация қилиш бўйича операциялар;
- чет эл валютаси билан айирбошлаш операцияларини ташкил этиш;
- касса операциялари (банкнот ва тангаларни қабул қилиб олиш, бериш, қайта ҳисоблаб чиқиш, майдалаб бериш, алмаштириш, саралаш ва сақлаш);
Товарларни импорт қилишда қуйидаги ҳолларда қўшилган қиймат солиғидан озод этилади:
1) жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб киришнинг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида тасдиқланган нормалари доирасида олиб кирилаётган товарлар;
2) чет эл дипломатик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар расмий фойдаланиши учун, шунингдек ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик ва маъмурий-техник ходимлари, шу жумладан уларнинг ўзлари билан бирга яшаётган оила аъзолари шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган товарлар;
3) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда инсонпарварлик ёрдами тариқасида олиб кирилаётган товарлар;
4) давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар томонидан хайрия ёрдами мақсадида, шу жумладан техник кўмак кўрсатиш мақсадида олиб кирилаётган товарлар;
5) давлатлар, ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар томонидан берилган грант маблағлари ҳисобидан олиб кирилаётган товарлар;
6) дори воситалари ва тиббий (ветеринария) буюмлари, шунингдек дори воситалари ва тиббий (ветеринария) буюмлари ишлаб чиқариш учун олиб кирилаётган хом ашё;
Қўшилган қиймат солиғини хисоблаш тартибларининг ўзига хос хусусиятлари
Солиқ қонунчилигига асосан қўшилган қиймат солиғини ҳисобланиши солиқ тўловчиларнинг олиб бораётган хўжалик операцияларига боғлиқ равишда солиққа тортиладиган базани аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд.
Товарлар сотилганда, иш ва хизматлар бажарилганда қўшилган қиймат солиғининг ҳисобланиши. Республикамизда қўшилган қиймат солиғи жорий этилгандан буён солиқни ҳисоблашнинг икки турдаги усули амал қилган, яъни ишлаб чиқарилган товарларни жўнатиш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича ҳисобга олиш усули ёки ҳисобварақ-фактура усули ҳамда улгуржи ва чакана савдо, воситачилик хизмати кўрсатиш соҳаларида ҳисобдан чиқариш усули қўлланилган. Бунда қўшилган қиймат солиғига тортиладиган база нархлар фарқи сифатида, устама ва мукофот хақи суммаси сифатида аниқланиб шу суммадан солиқ ҳисобланган.
Кейинги даврларда солиқ ҳисоблашнинг “ялпи фойда” (чегириш) усули аста-секин “ҳисобга олиш-хисобварақ” усулига айланиб борди. Солиқ кодекси кучга киргандан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг “ялпи фойда” (чегириш) усули фақат воситачилик ва “Ўздонмахсулот” ДАК тизими таркибига кирадиган, бирламчи ишловдан кейинги дон, қўшимча маҳсулот ва чиқиндиларни саноатдан донни қайта ишлашга сотишни амалга оширадиган корхоналар учун қўлланилади. Бошқа ҳолатларда “ҳисобга олиш ҳисоб-фактура” усули қўлланилади.
Қўшилган қиймат солиғи ҳисоблашнинг “ҳисобга олиш ҳисоб-фактура” усулининг моҳияти шундаки, корхона бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси ишлаб чиқарилган маҳсулотларга (хизматларга) ҳисобланган солиқ миқдоридан шу маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сотиб олинган хом-ашё, материаллар учун тўланган солиқ миқдорини чиқариб ташлаш йўли билан аниқланади. Чегиришга ҳисобот даврида ҳисоб-фактура билан қабул қилинган хом-ашё, материаллар, шу жумладан импорт қилинган товарларга тўғри келадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси қабул қилинади.
Қуйидаги шартларни бажарган ҳолда ҳисобга олиш амалга оширилади:
· биринчидан, бу ҳисобот даврида товар ва хизматлар хақиқатда сотиб олинган бўлиши керак;
· иккинчидан, улар бўйича товар етказувчидан ҳисоб-фактура тўлдирилган бўлиши;
· учинчидан, улар солиққа тортиладиган фаолиятда ишлатилган бўлиши керак.
Асосий восита ва номоддий активларни сотишда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш. Корхонанинг ўз эҳтиёжи учун олинган асосий восита ва номоддий активлари корхонанинг бухгалтерия балансида мол етказиб берувчига тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси билан бирга ёзилиб кирим қилинади. Воситачилик хизматлари кўрсатилганда қўшилган қиймат солиғининг ҳисобланиши. Воситачилик хизматлари бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашда “ялпи фойда” (чегириш) усули қўлланилади. Ушбу усулнинг моҳияти шундаки, солиқ баҳо фарқи, устама ва мукофотлар сифатида олинган даромаддан ҳисобланади. Бюджетга солиқ тўлашда ҳисобланган солиқ суммаси ушбу даромадни олишга сарфланадиган хизматларнинг қўшилган қиймат солиғи суммасига камайтирилади. Демак, қўшилган қиймат солиғи суммасини воситачилик корхоналари мукофотлар суммасидан ҳисоблайдилар.
Қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш. Умумдавлат солиқларини тўловчи корхоналарда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг амалдаги механизми солиқни ишлаб чиқариш жараёнида пайдо бўлган янгидан яратилган қийматдан тўланишини кўзда тутади. Қўшилган қиймат икки маротаба солиққа тортилмайди.
1999 йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш механизми ўзгартирилди ва ҳалқаро амалиётга қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш тамойилларига мослаштирилди. Қуйида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг таққослама усули келтирилган (3.4.1-жадвал).
3.4.1-жадвал
Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг 1999 йилдан жорий этилган
усулининг таққослама таҳлили (рақамлар шартли)
№ |
Кўрсаткичлар |
1999 йилга қадар |
1999 йилдан кейин |
||
оборот |
қўшилган қиймат солиғи |
оборот |
қўшилган қиймат солиғи |
||
1. |
Ҳисобот даврида сотиб олинган хом-ашё, материаллар |
100 |
20 |
100 |
20 |
2. |
Ишлаб чиқаришга ишлатилган хом-ашё, материаллар |
50 |
10 |
50 |
10 |
3. |
Товарлар (иш ва хизматлар)ни сотиш обороти, яъни солиққа тортиладиган оборот |
200 |
40 |
200 |
40 |
4. |
Бюджетга ҳисобланган солиқ суммаси |
Х |
30 (40-10) |
Х |
20 (40-20) |
Бу тартибдаги ҳисоблаш механизми корхоналарнинг оборот маблағларини четланишини кескин камайтиради.
Қўшилган қиймат солиғини бюджетга тўлаш ва хисоб-китобларни тақдим этиш муддатлари, хисобварақ фактура ва уни тўлдириш тартиби
Қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб-китобларни (5-илова) корхона ортиб борувчи якун билан рўйхатдан ўтган жойидаги Давлат солиқ идораларига ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан ва йил якунлари бўйича йиллик молиявий ҳисоботни топшириш муддатида қўшилган қиймат солиғини тўловчилари ҳисобланган микрофирма ва кичик корхоналар йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳиобот топширилган муддатда тақдим этади.
Солиқ тўловчилар қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоблари билан бир вақтда ҳисобот даври мобайнида олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрини ҳам тақдим этадилар. Ҳисобварақ-фактуралар реестрининг шакли давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
Ҳисоботларни ўз вақтида топширмаслик корхона ва корхонанинг мансабдор шахсларига нисбатан Давлат солиқ идоралари томонидан молиявий ва маъмурий жазо – чораларини қўлланишига олиб келади.
Корхоналар қўшилган қиймат солиғини солиқ ҳисобини топширган кундан кечиктирмай тегишли даврдаги ҳақиқий сотиш оборотидан келиб чиқиб тўлайди. Агар корхона ҳисобланган солиқ суммасини бюджетга ўз вақтида ўтказиб бермаса, бундай ҳолатда Давлат солиқ идоралари масъул ходимлари томонидан ҳисобланган солиқ сумасига нисбатан кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,05 фоиз миқдорида пеня (молиявий жазо) қўлланилишига олиб келади. Бунда корхона раҳбариятига нисбатан маъмурий чора қўлланилмайди.
1998 йил 1 январдан Ўзбекистондаги барча корхоналар ва ташкилотлар учун, шу жумладан солиққа тортишнинг алоҳида тартиби ўрнатилган кичик корхоналар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ҳамда қўшилган қиймат солиғидан озод бўлган корхоналар ҳам товарларни сотганда, иш ва хизматлар кўрсатганда ҳисобварақ фактурани тўлдириши қонун асосида шарт қилиб белгиланди.
Ҳисобварақ-фактура маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни юклаб жўнатилиши, иш ва хизматлар кўрсатилиши санаси (куни)дан кечиктирмасдан ёзилади.
Ҳисобварақ-фактурада - унинг тартиб рақами ва ёзилган санаси, жўнатиладиган товарлар бўйича шартномалар рақами ва санаси ҳамда солиқ тўловчи ва харидорнинг номи, манзили СТИРи ва шу каби реквизитлари кўрсатилади.
Ҳисобварақ-фактура корхона раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланади ҳамда муҳр билан тасдиқланади.
Ҳисобварақ-фактура етказиб берувчи корхона томонидан 2 нусхада тўлдирилади, 1-нусхаси харидорга берилади ва у харидорга қўшилган қиймат солиғи суммасини белгиланган тартибда ҳисобга киритиш учун ҳуқуқ беради, 2-нусхаси эса корхонанинг ўзида қолади.
Ишлар (қурилиш, таъмирлаш-қурилиш, лойиҳа-қидирув, илмий-тадқиқот ва бошқа ишлар) бажариш ёки хизматлар (транспортга доир, мол-мулкни ижарага бериш, алоқа хизматлари ва бошқалар) кўрсатиш билан шуғулланадиган корхоналар ҳам ҳисобварақ-фактура ёзиши шарт.
Қўшилган қиймат солиғи солинадиган электр энергияси, сув, газ, алоқа хизматлари, коммунал хизматлар, темир йўлда ташишлар, банк операциялари, шунингдек товарларни (ишларни, хизматларни) узлуксиз етказиб беришни амалга ошираётган солиқ тўловчилар ҳисобот даврининг охирги кунида бир марта ҳисобварақ-фактура ёзади.
Импорт товарлар (ишлар, хизматларга) нисбатан қўшилган қиймат солиғини хисоблаш тартиби
Импорт қилинадиган товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғи тўловчилари бўлиб, товарларни импорт қиладиган юридик шахслар, шунингдек бож тўламасдан ўз эҳтиёжлари учун меъёридан ортиқча товарлар олиб кирадиган жисмоний шахслар ҳисобланади (демак, жисмоний шахслар ҳам бевосита қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлиши мумкин).
Қўшилган қиймат солиғи солинадиган объект бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг божхона қонунларига биноан белгиланган божхона режимларига мувофиқ Ўзбекистон ҳудудига импорт қилинадиган товарлар ҳисобланади.
Товар деганда истеъмолга мўлжалланган ва қийматга эга бўлган барча нарсалар тушунилади.
Импорт товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлиб, божхона қонунчилигига мувофиқ белгиланадиган божхона қиймати ҳисобланади.
Товарлар импорти бўйича солиқ солинадиган оборот ҳажмига божхона қиймати билан бир қаторда божхона божи суммаси ва акциз солиғи суммаси (акциз ости товарлар бўйича) киритилади.
Импорт қилинадиган товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғи қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
СҚҚС = (ИҚТБҚ + ББС + АС) х ҚҚССТ ;
100
Бу ерда:
СҚҚС – қўшилган қиймат солиғи суммаси
ИҚТБҚ – Импорт қилинадиган товарларнинг божхона қиймати;
ББС – Божхона божи суммаси;
АС – акциз солиғи;
ҚҚССТ – қўшилган қиймат солиғи ставкаси.
Импорт қилинадиган товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғи 20 фоизли ставка бўйича тўланади.
Амалдаги қонунчиликка кўра қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:
§ хорижий дипломатик ваколатхоналар ва уларга тенглаштирилган ваколотхоналар расмий фойдаланиши учун мўлжалланган товарлар;
§ жисмоний шахсларнинг бож тўламасдан олиб кириш меъёрлар доирасида импорт қилинадиган товарлар (товарларни олиб кириш меъёри Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори асосида белгиланади);
§ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига табиий офатлар, бахтсиз ҳодисалар юз берганда олиб кириладиган товарлар, шунингдек давлатлар, ҳалқаро ташкилотлар томонидан хайрия мақсадларида олиб кириладиган товарлар;
Товарлар республика ҳудудига импорт қилинишида қўшилган қиймат солиғи божхона декларацияси қабул қилинишига қадар ёки у билан бир вақтда тўланади. Агар божхона декларацияси белгиланган муддатда топширилмаса қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатлари божхона декларацияси топшириш муддати тугаган кундан бошлаб ҳисоблаб чиқарилади.
Жисмоний шахслар солиқни нақд пул билан божхона органи пости кассасига белгиланган тартибда тўлашлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ишлар, хизматларни импорт қилувчи юридик шахслар ана шу импорт қилинадиган ишлар, хизматларга қўшилган қиймат солиғи тўловчилар ҳисобланади.
Тузилган шартномалар (контрактлар)га мувофиқ республика ҳудудига импорт қилинадиган ишлар ва хизматлар қўшилган қиймат солиғи солинадиган объект ҳисобланади.
Импорт қилинадиган ишлар, хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи ишлар, хизматлар бажарилганлиги далилини тасдиқловчи ҳужжатлар (далолатнома, маълумотнома ёки бошқа ҳужжатлар) асосида қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқарилади:
Cққс = С х Н/100,
бу ерда:
Сққс - қўшилган қиймат солиғи суммаси;
С - далолатнома, маълумотнома ёки бошқа ҳужжатларга кўра тасдиқланадиган, импорт қилинадиган ишлар, хизматлар қиймати;
Н - қўшилган қиймат солиғининг фоиздаги ставкаси.
Реализация қилинадиган жойи Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди бўлган Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан импорт қилинадиган ишлар, хизматлар импорт қилинадиган ишлар, хизматлар деб тан олинади.
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғидан қуйидагилар озод қилинади:
§ Ўзбекистон Республикаси томонидан тузилган шартномалар (битимлар) бўйича халқаро ва ҳукуматга қарашли хорижий молиявий ва иқтисодий ташкилотлар берган қарзлар ва грантлар ҳисобига юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлмаган юридик шахслар томонидан олиб кирилаётган ишлар, хизматлар;
§ бюджет ташкилотлари буюртмалари бўйича бюджет маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ишлар ва хизматлар;
Импорт қилинадиган ишлар, хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи 20 (йигирма) фоиз ставка бўйича тўланади.
Бажарилган ишлар, хизматлар далили тасдиқланган кундаги Марказий банк курси бўйича қайта ҳисобланган ишлар, хизматлар қийматидан келиб чиққан ҳолда амалда ишлар бажарилганини, хизматлар кўрсатилганини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида импорт қилинадиган ишлар ва хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи миллий валюта (сўм)да ҳисоблаб чиқарилади.
Монтаж қилиш, ишга тушириш, созлаш, маслаҳатлар, ўқитиш ва бошқа ишлар, хизматларга доир импорт қилинадиган ишлар ва хизматларга, олиб келинадиган ускуналарга доир хизматларга қўшилган қиймат солиғи тузилган шартномалар (контрактлар)га мувофиқ белгиланган мазкур ишлар, хизматларнинг қиймати асосида ҳисоблаб чиқарилади.
Импорт қилинадиган ишлар, хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлови ана шу ишлар, хизматларни импорт қилувчи шахс ёзиб берган ҳамда унда "импорт қилинадиган ишлар, хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси тўлови" деган ёзув битилган тўлов топшириқномаси асосида амалга оширилади.
Импорт қилинадиган ишлар, хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи амалда ишлар, хизматлар бажарилган кундан бошлаб 5 кун ичида бюджетга тўланади. Қўшилган қиймат солиғи фақатгина миллий валюта - сўмда тўланади.
Импорт қилинадиган ишлар, хизматларга қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китоби ишлар, хизматлар импорти амалга оширилган ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан, белгиланган шаклда ойлар бўйича рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ органига тақдим этилади.
Мавзуга доир масалалар
1-масала. Қуйидаги маълумотларга асосан қўшилган қиймат солиғини ҳисобланг (минг сўм).
1. Ҳисобот даврида харид қилинган хом-ашё ва материллар – 6500
2. Ҳисобот даврида жўнатилган товарлар қиймати – 13200
Ечилиши:
1. Корхона ҳисобот даврида жўнатилган товарлари буйича имтиёзга эга бўлмаганлиги боис жами реализациядан солиқ тулайди, яъни:
Сққс = Стоб х СС / 100 = 13200 х 20 %= 2640 минг сўм.
(бу ерда, Сққс – истеъмолчилардан ундириладиган солиқ суммаси; Стоб – солиққа тортиладиган оборот; СС – солиқ ставкаси).
2. Бюджетга ўтказилиши лозим булган солиқ суммасини аниқлаш учун ҳисобот даврида қўшилган қиймат солиғи билан харид қилинган хом-ашё ва материаллар учун тўланган қўшилган қиймат солиғини айиришимиз лозим, яъни:
Тққс = 6500 х 20 % =1300 минг сум
3. Бюджетга ўтказилиши лозим булган солиқ суммаси ҳисобот даврида жўнатилган товарлар бўйича ҳисобланган қўшилган қиймат солиғидан харид қилинган хом-ашё ва материаллар учун тўланган қўшилган қиймат солиғининг чегирмасига тенг, яъни:
СБққс = Сққс – Тққс = 2640 – 1300 = 1340 минг сўм.
2-масала. Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган қайта ишлаш корхонаси жорий йилда қуйидаги кўрсаткичларга эга:
· маҳсулотни сотишдан тушган тушум – 1400 минг сўм;
· бунда қайтариб берилиши лозим бўлган идишнинг нархи – 250 минг сўм;
· текинга таннархи бўйича 120 минг сўмлик маҳсулот берилган.
· Олинган жарима суммаси – 25 минг сўм;
· Банкдан олинган фоизлар – 10 минг сўм;
· 300 минг сўм корхона томонидан номоддий активлар сотилган (бошланғич нархи – 500 минг сўм, тўпланган амортизация – 320 минг сўм);
· ноликвид хом-ашё захиралари сотишдан тушган тушум – 87 минг сўм, уларнинг таннархи – 75 минг сўм;
Ҳисобварақ-фактурада олинган қўшилган қиймат солиғи
· хом ашё учун – 320 минг сўм;
· ишлаб чиқариш иншоотларини ижарага беришдан – 150 минг сўм;
· уяли алоқадан – 70 минг сўм;
Аниқланг:
Жорий даврда давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи неча сўмга тенг?
3-масала. Қуйидаги маълумотларга асосан қўшилган қиймат солиғини ҳисобланг (минг сўм).
1. Ҳисобот даврида харид қилинган хом-ашё ва материллар - 2500
2. Харид қилинган асосий воситалар - 4500
3. Ҳисобот даврида жўнатилган товарлар қиймати - 13000
4. Асосий воситалар реализацияси - 900
5. Асосий воситаларнинг эскириш қиймати - 400
Ечилиши:
1. а) Сққс = Стоб х СС/100 = 13000 х 20 % = 2600 минг сўм;
б) Асосий воситалар реализациясида қўшилган қиймат солиғи асосий воситаларнинг реализацияси ва эскириш қиймати ўртасидаги фарқдан ҳисобланади, яъни:
Сққс = Тқ х СС / (СС+100) = 500 х 20 / (20+100) = 83.3 минг сўм.
(бу ерда. Тқ – қўшилган қиймат солиғи ҳам ҳисобга олинган товар қиймати).
Сққс = 2600 + 83.3 = 2683.3 минг сўм;
2.Тққс = 2500 х 20 % = 500 минг сўм.
Ўз истеъмоли учун харид қилинган асосий воситалар учун тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисобга олинмайди, балки асосий воситанинг қиймати сифатида кирим қилинади, шунинг учун 3500 минг сўмга харид қилинган асосий воситалар қийматидаги қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмайди.
3. Бққс = Сққс – Тққс = 2683.3 – 500 = 2183.3 минг сўм.
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Қўшилган қиймат қандай таркиб топади?
2. Қўшилган қиймат солиғи илк бор қайси давлатда ким томонидан жорий этилган?
3. Қўшилган қиймат солиғининг давлат бюджети даромадларини шакллантиришдаги аҳамияти қандай?
4. Қўшилган қиймат солиғини қандай шахслар тўлайди?
5. Қўшилган қиймат солиғи объекти қандай аниқланади?
6. Солиққа тортиладиган оборот деганда нимани тушунасиз?
7. Қўшилган қиймат солиғи ставкалари ва уларни қўллаш тартиби қандай?
8. Ноллик ставка қайси товарлар (иш ва хизматлар)га нисбатан қўлланилади?
9. Қандай товарлар ва маҳсулотлар (ишлар хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан озод бўлади?
10. Ноллик ставка билан имтиёз ўртасида қандай тафовутлар мавжуд?
11. Ҳисобварақ-фактуралар қандай тўлдирилади ва унда қўшилган қиймат солиғи қайси пунктларда кўрсатилади?
12. Қўшилган қиймат солиғини тўлаш ва ҳисоботни тақдим этиш тартиби қандай?
3.4. Акциз солиғи
Акциз солиғининг иқтисодий мохияти ва бюджет даромадларида тутган ўрни
Ўзбекистонда акциз солиғи 1992 йилда қўшилган қиймат солиғи билан биргаликда оборот солиғи ва сотувдан олинадиган солиқлар ўрнига жорий қилинган. Унинг қўшилган қиймат солиғидан фарқли томони шундаки, у айрим товарлар ва маҳсулотларни чегаралаб олган ва у бажарилган иш, кўрсатилган хизматларга нисбатан қўлланилмайди. Акциз солиғи индивидуал характерга эга бўлиб, фақат акциз ости товарларга нисбатан қўлланилади.
Акциз солиғи қўшилган қиймат солиғига тортиладиган базада ва нархда ҳисобга олинадиган юклаб жўнатилган товарлар қийматининг бир қисмини эгри солиқ сифатида бюджетга ундириш шакли ҳисобланади.
Акциз солиғи тўловчилар, солиқ объекти ва базаси
Акциз солиғини тўловчилари бўлиб, мулк шаклидан ва солиққа тортишнинг қандай тартиби ўрнатилганлигидан қатъий назар акцизости товарларни ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланади.
Солиқ кодексининг 230-моддасига кўра қуйидаги операциялар акциз солиғи солинадиган объект ҳисобланади:
1) акциз тўланадиган товарларни реализация қилиш, шу жумладан:
товарни сотиш (жўнатиш);
гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда, гаровга қўйилган акциз тўланадиган товарларни гаровга қўювчи томонидан топшириш;
акциз тўланадиган товарларни бепул топшириш;
акциз тўланадиган товарларни иш берувчи томонидан иш ҳақи ҳисобига ёлланган ходимга қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда топшириш ёки ҳисобланган дивидендлар ҳисобига юридик шахснинг муассисига (иштирокчисига) топшириш;
акциз тўланадиган товарларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа товарларга (ишларга, хизматларга) айирбошлаш учун топшириш;
2) акциз тўланадиган товарларни юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) ҳисса ёки пай бадали тариқасида ёхуд оддий ширкат шартномаси бўйича шерикнинг (иштирокчининг) ҳиссаси сифатида топшириш;
3) акциз тўланадиган товарларни юридик шахснинг иштирокчисига (муассисига) у юридик шахс таркибидан чиққан (чиқиб кетган) тақдирда ёки юридик шахс қайта ташкил этилганлиги, тугатилганлиги (банкротлиги) муносабати билан топшириш, шунингдек оддий ширкат шартномаси доирасида ишлаб чиқарилган акциз тўланадиган товарларни мазкур шартнома шеригига (иштирокчисига) унинг шартнома иштирокчилари умумий мулкидаги мол-мулкдан улуши ажратиб берилган ёки бундай мол-мулк тақсимланган тақдирда топшириш;
4) акциз тўланадиган товарларни улуш қўшиш асосида қайта ишлашга топшириш, шунингдек улуш қўшиш асосида хом ашё ва материалларни, шу жумладан акциз тўланадиган хом ашё ва материалларни қайта ишлаш маҳсули бўлган акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқарувчи томонидан қайта ишлашга берилган хом ашё ва материалларнинг мулкдорига топшириш;
5) ишлаб чиқарилган ва (ёки) қазиб олинган акциз тўланадиган товарларни ўз эҳтиёжлари учун топшириш;
6) акциз тўланадиган товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига импорт қилиш.
Қуйидаги акцизости товарларга акциз солиғи солинмайди:
1) акциз тўланадиган товарларни уларнинг ишлаб чиқарувчилари томонидан экспортга реализация қилишга, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган акциз тўланадиган товарларнинг айрим турлари мустасно;
2) кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши шарти билан «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштирилган товарлардан ишлаб чиқарилган қайта ишлаш маҳсули бўлган акциз тўланадиган товарларни топширишга;
3) табиий офатлар, қуролли можаролар, бахтсиз ҳодисалар ёки авариялар юз берганда ёрдам кўрсатиш учун, инсонпарварлик ёрдами ва беғараз техник кўмак сифатида, шунингдек хайрия мақсадлари учун акциз тўланадиган товарларни давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига импорт қилишга;
4) акциз тўланадиган товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормалари доирасида жисмоний шахслар томонидан импорт қилишга;
5) ваколатли давлат органининг ёзма тасдиғи мавжуд бўлган тақдирда, телекоммуникациялар операторлари ва тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини сертификатлаштириш бўйича махсус орган томонидан олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизими техник воситаларини импорт қилишга.
Акцизланадиган товарлар учун солиқ солиш базаси бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
· акциз солиғининг қатъий ставкалари белгиланган тамаки маҳсулотлари, ўсимлик (пахта) ёғи, этил спирти, пиво, конъяк, ароқ ва бошқа алкоголли ароқ маҳсулотлари, фильтрли ва фильтрсиз сигареталар, нефть маҳсулотлари (бензин, дизель ёқилғиси ва авиакеросин) бўйича - сотилган маҳсулотнинг натурал кўринишидаги хажми;
· акциз солиғи тўланадиган бошқа маҳсулотлар (заргарлик буюмлари, кумушдан қилинган ошхона буюмлари, табиий газ, суюлтирилган газ, “ЎзДЭУАвто” акционерлик жамияти автомобиллари) бўйича қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи ҳисобга олмаган ҳолда, шартномавий нархлар бўйича юклаб жўнатилган товарнинг қийматига фоиз ҳисобида.
Буюртмачи томонидан бериладиган хом ашёдан маҳсулотга акциз солиғини ҳисоблаш чоғида акциз солиғи солинадиган маҳсулотни сотишга доир айланма қуйидагича белгиланади:
-акциз солиғининг қатъий ставкалари белгиланган маҳсулот бўйича тайёр маҳсулотнинг физик ҳажмидан келиб чиқиб;
-бошқа маҳсулотлар бўйича тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришга доир ишлар қийматидан ва буюртмачи томонидан бериладиган хом-ашё қийматидан келиб чиқиб.
Акциз солиғи ставкалари
Акциз солиғи ставкалари ва акцизости товарлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади ва солиқ тўловчиларга Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қуйи органлари томонидан белгиланган тартибда етказилади. 2014 йилда акцизости товарларга белгиланган солиқ ставкалари қуйидагилардан иборат:
3.5.1-жадвал
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган акцизли товарларга нисбатан акциз солиғи
СТАВКАЛАРИ
Товарлар номи |
Солиқ ставкаси |
|
акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда сотиш нархларида товарлар қийматига нисбатан фоизларда |
бир ўлчов бирлигига сўмларда |
|
1 |
2 |
3 |
1. Этил спирти (1 дал. учун) |
|
3637 |
2. Вино ( 1 л. тайёр маҳсулот учун)1 |
|
5492 |
3. Коньяк, ароқ ва бошқа алкоголи маҳсулотлар (1 дал. тайёр маҳсулот учун) 1 |
|
32700 |
4. Таркибида фоизларда хажмий улушда этил спирти (алкоголь) бор пиво (1 литр тайёр маҳсулот учун):1 |
|
3570 |
5. Ўсимлик (пахта) ёғи (1 тонна учун): 1 |
|
|
- озиқ-овқат ёғи (саломас ва “Ўзбекистон” ёғини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ёғдан ташқари); |
|
875665 |
- техник мой (кислота миқдори 0,3 мг КОН/г дан юқори, озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига қўшишга яроқсиз бўлган) |
|
481689 |
6. Сигареталар (1000 дона учун): 1 |
|
|
-фильтрли |
|
17451 |
- фильтрсиз, папирослар |
|
8423 |
7. Заргарлик буюмлари |
25 |
|
8. “ЎзДЭУАвто” АЖ ишлаб чиқарган автомобиллари2 |
29 |
|
1 |
2 |
3 |
9. Кумушдан ишланган ошхона анжомлари |
11 |
|
|
|
|
11. Нефть маҳсулотлари: |
|
|
- бензин А-76, АИ-80 (1тоннасига) |
|
321430 |
- бензин АИ-91, АИ-92, АИ-93 (1 тоннасига) |
|
353430 |
- бензин АИ-95 (1 тоннасига) |
|
408890 |
- дизель ёқилғиси (1 тоннасига) |
|
273400 |
- авиакеросин (1 тоннасига) |
|
50580 |
12. Табиий газ2 (аҳолига сотиладиган табиий газ хажми бундан мустасно), экспорт билан бирга |
25 |
|
13. Ишлаб чиқариш корхоналари томонидан сотиладиган суюлтирилган |
26 |
|
Алохида товарлар бўйича бюджетга тўланадиган акциз солиғини хисоблаб чиқишнинг хусусиятлари
Алкоголли маҳсулот бўйича. Алкоголли маҳсулот бўйича белгиланган тартибга мувофиқ бюджетга тўланадиган акциз солиғи суммаси белгиланган ставкалар бўйича ҳисоблаб ёзилган солиқ суммаси билан “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси (ХК) махсус ҳисобварағига ўтказиладиган солиқ суммаси ўртасидаги айирма сифатида белгиланади.
“Ўзвиносаноат-холдинг” ХКга ўтказиладиган акциз солиғининг миқдори, шунингдек мазкур тартиб татбиқ этиладиган алкоголли маҳсулотларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.
Акциз солиғини ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ҳокимиятлари молия бошқармаларининг бошлиқлари, Тошкент шаҳар ҳокимияти молия Бош бошқармаси бошлиғи, давлат солиқ хизмати ва хизмат кўрсатадиган банклар ҳудудий органларининг раҳбарлари, шунингдек “Ўзвиносаноат-холдинг” ХК корхоналарига Молия вазирлиги томонидан бириктирилган молия инспекторларининг зиммасига юкланади.
Ўсимлик (пахта) ёғи бўйича. Белгиланган тартибга мувофиқ озиқ-овқатда ишлатиладиган ўсимлик (пахта) ёғи бўйича, бундан саломас ва “Ўзбекистон” ёғини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ёғ мустасно, бюджетга тўланадиган акциз солиғининг суммаси бўлиб умумбелгиланган ставка бўйича ҳисоблаб чиқилган солиқ суммаси билан махсус ҳисобвараққа ўтказиладиган солиқ суммаси ўртасидаги фарқ ҳисобланади.
Бунда акциз солиғи суммаси, корхона томонидан белгиланган прогноз кўрсаткичлари бажарилган ва ўсимлик (пахта) ёғи бўйича акциз солиғига доир боқимандалар мавжуд бўлмаган тақдирда, махсус ҳисобвараққа йўналтирилади.
Махсус ҳисобвараққа ўтказиладиган акциз солиғининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланади.
Тозаланган ўсимлик (пахта) ёғи ишлаб чиқарадиган корхоналар уларга хизмат кўрсатадиган банкда белгиланган миқдорда ҳисоблаб чиқарилган акциз солиғини тўлаш бўйича алоҳида ҳисобварақ очадилар, у корхонанинг кўрсатилган ҳисобварағига ҳар ўн кунда, акциз солиғини тўлаш муддатларидан кечиктирмай ўтказилади.
Акциз солиғи бўйича прогноз кўрсаткичлари бажарилган ва унга доир боқиманда бўлмаган тақдирда корхонанинг махсус ҳисобварағида тўпланган сумма далолатнома асосида ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмай махсус ҳисобвараққа ўтказилади.
Ўсимлик (пахта) ёғи ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг махсус ҳисобварақларида тўпланган пул маблағлари қатъиян мақсадга кўра ишлатилади, яъни махсус ҳисобвараққа ўтказилади.
Солиқ солишдан бўшатиб олинган маблағлардан мақсадга кўра фойдаланилмаганда корхоналар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 6-кунидан кечиктирмай, махсус ҳисобварақда тўпланган маблағлар конвертацияга йўналтирилади. Конвертацияланган маблағлар икки банк куни мобайнида ҳукумат кафолати билан жалб этилган кредитларни сўндиришга йўналтирилиши керак. Солиқ солишдан бўшатиб олинган маблағлардан мақсадга кўра фойдаланилмаганда корхоналар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига белгиланган миқдорда ҳисоблаб чиқарилган акциз солиғининг келиб тушиши ва кўрсатилган маблағларни кредитларни сўндиришга йўналтириш тўғрисида ҳисобот тақдим этилади.
Акциз солиғи бўйича имтиёзлар
Солиқ кодексига кўра қуйидагиларга акциз солиғи солинмайди:
§ акцизланадиган товарларни экспортга етказиб бериш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган айрим товарлар рўйхати мустасно;
§ саломас ва “Ўзбекистон” ёғини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган пахта ёғини етказиб бериш;
Акциз тўланадиган товарлар олинаётганда ёки Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига импорт қилинаётганда, агар мазкур товарлардан кейинчалик акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида фойдаланилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўланган акциз солиғи суммаси чегириб ташланади.
Акциз солиғини тўлаш ва хисоб-китобларни тақдим этиш тартиби
Тўловчилар томонидан сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган акциз солиғи суммаси бюджетга қуйидаги муддатларда тўланади:
- жорий ойнинг 13-кунидан кечиктирмай - жорий ойнинг биринчи ўн кунлиги учун;
- жорий ойнинг 23-кунидан кечиктирмай - жорий ойнинг иккинчи ўн кунлиги учун;
- кейинги ойнинг 3-кунидан кечиктирмай - ҳисобот ойининг қолган кунлари учун.
Товарга илова қилинадиган ҳужжатларда кўрсатилган маҳсулот юклаб жўнатилган кун сотиш куни бўлиб ҳисобланади.
Акциз солиғи бўйича ҳисоб-китоб рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади:
· корхоналар томонидан (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) - ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан ҳар ойда, белгиланган шаклда, унга солиқ солинмайдиган айланмалар суммалари расшифровкаси илова қилинган ҳолда;
· микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - биринчи чорак, ярим йиллик ва 9 ой якунлари бўйича, ўн кунликларга тақсимлаган ҳолда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан, йил якунлари бўйича эса белгиланган шаклда, йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Республикага олиб кириладиган алохида турдаги товарлар бўйича акциз солиғини тўлаш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига юридик ва жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган, акциз тўланадиган товарларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра рўйхатлар ва ставкалар бўйича акциз солиғи солинади.
Акциз тўланадиган товарлар бўйича акциз солиғи божхона хизматлари томонидан сўмларда ундирилади ва ҳар 5 кунда республика бюджетига кирим қилинади.
Олиб кириладиган, акциз тўланадиган товарларга акциз солиғининг ҳисоби ва унинг бюджетга келиб тушиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизматининг ҳудудий бошқармалари амалга оширади.
Республика худудига акциз тўланадиган товарларни олиб кирувчи, мулкчилик шаклидан қатъи назар юридик шахслар, шунингдек жисмоний шахслар акциз солиғини тўловчилар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган товарлар бўйича акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солиш объекти бўлиб божхона юк декларациясининг 45-устунида кўрсатилган, товарнинг божхона расмийлаштируви пайтида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича сўмларда қайта ҳисобланган товарнинг божхона қиймати ҳисобланади.
Акциз солиғи суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:
С х А/100,
бу ерда:
С - божхона қиймати;
А - акциз солиғи ставкаси.
Пиво, алкоголли ва тамаки маҳсулотларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган оборот қуйидаги формула бўйича белгиланади:
О = С х 100/ (100-А),
бу ерда:
О - солиқ солинадиган оборот;
С - божхона қиймати;
А - акциз солиғи ставкаси.
Акциз солиғи суммаси қуйидаги формула бўйича белгиланади:
О х А/100,
бу ерда:
О - солиқ солинадиган оборот;
А - акциз солиғи ставкаси.
Олиб кириладиган, акциз тўланадиган алоҳида турдаги товарлар бўйича акциз солиғи суммаси товарнинг божхона қийматидан фоизларда ёки бир бирлик ўлчови учун АҚШ долларларида белгиланади.
Мажбурий равишда маркаланадиган, олиб кириладиган акциз тўланадиган товарларга акциз солиғини тўловчилар акциз маркаларини харид қилиш чоғида контракт (баёнот берилган) қийматидан ҳисобланган акциз солиғи суммасининг 100 фоизини тўлайдилар, бунда акциз маркаларининг номинал қиймати акциз солиғи суммасидан ортиқ миқдорда тўланади, маблағлар белгиланган тартибга кўра республика бюджетига кирим қилинади.
Маркаланган, акциз тўланадиган товарлар олиб кирилганда акциз солиғи суммаси божхона қийматидан келиб чиқиб қайта ҳисобланади.
Акциз маркалари
Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар ишлаб чиқарилиши, импорт қилиниши, сақланиши, ташилиши ва сотилиши устидан давлат назоратини ўрнатиш, шунингдек акциз солиғи тўлиқ ундирилиши, кўрсатилган товарларни яширинча ишлаб чиқариш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келишнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 285-сон “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 1996 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига олиб келинадиган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни, пиводан ташқари, мажбурий тарзда белгиланган намунадаги акциз маркалари билан маркалаш жорий этилди ва уларни акциз маркаларини ёпиштирмасдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келиш, ташиш (халқаро транзитдан ташқари), сақлаш ва сотиш таъқиқланди.
Акциз товарларини ишлаб чиқарувчи корхоналар республика бюджетига номинал қиймати бўйича буюртма берилаётган акциз маркалари миқдорининг бутун суммасини тўлагач, давлат солиқ инспекцияларига турлари бўйича акциз маркаларининг зарур миқдорини харид қилишга буюртманома топширадилар.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари солиқ инспекцияларининг акциз маркаларига доир келиб тушган буюртманомаларини ҳудуд бўйича умумлаштирадилар ва қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат солиқ қўмитасига тақдим этадилар, бунда ишлаб чиқарувчи корхоналар улар буюртирган миқдорда акциз маркаларининг номинал қийматини тўплашганини тасдиқлайдилар. Келаётган йилга буюртманома умуман йил бўйича, чоракларга тақсимлаган ҳолда берилади.
Акциз маркаларини босиш учун буюртманомани “Давлат белгиси” Давлат ишлаб-чиқариш бирлашмаси (ДИЧБ)га жойлаштиришни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси амалга оширади.
Импортчилар, шу жумладан акциз товарларини Ўзбекистон Республикасига олиб келадиган жисмоний шахслар буюртманомани Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий органларига топширадилар. Бу органлар тақдим этилган буюртманомалар асосида, юқорида келтирилган тартибга ўхшаб, акциз товарлари учун акциз маркаларига йиғма буюртманома тузадилар ва белгиланган тартибда Давлат божхона қўмитасига тақдим этадилар.
Банкнинг минтақавий бўлинмалари акциз маркаларини:
· тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларига – акциз маркаларининг номинал қиймати тўланганидан кейин;
· тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар импортчиларига – номинал қиймати бўйича акциз маркалари тўлиқ тўланганидан ва акциз солиғи тўлиқ ҳажмда тўланганидан кейин берадилар.
Ишлаб чиқарувчилар ва импортчилар номинал қиймати бўйича харид қиладиган акциз маркалари учун пул маблағлари республика бюджетига киритилади ва акциз солиғини тўлаш чоғида акциз маркаларининг қиймати ҳисобига олинмайди.
Акциз маркаларининг номинал қийматини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Давлат белгиси” ДИЧБ ҳисоб-китоблари бўйича тасдиқлайди.
“Давлат белгиси” ДИЧБнинг акциз маркаларини ишлаб чиқаришга доир харажатларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республика бюджети маблағлари ҳисобига уларнинг номинал қиймати доирасида қоплайди.
Республикадан ташқарига экспорт қилинадиган:
· республика ҳудудига божсиз савдо дўконлари учун олиб келинадиган;
· Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси рухсати бўлганда кўргазмалар ўтказиш учун олиб келинадиган;
· Ўзбекистон Республикаси ҳудудига халқаро транзит бўйича олиб келинадиган ва олиб чиқиш учун мўлжалланган;
· Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган акцизсиз олиб келиш меъёрлари доирасида олиб келинадиган (жўнатиладиган) акцизости товарлари мажбурий тарзда маркаланмайди.
Акциз маркалари ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган акциз товарларининг турларига боғлиқ равишда ҳарфий ва рақамли белгилар билан маркаланади ҳамда қуйидаги турларга бўлинади:
- IM – маҳсулот Ўзбекистон Републикаси ҳудудига импорт бўйича олиб келинган;
- O’Z – маҳсулот Ўзбекистон Републикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган;
- 98 – дастлабки икки белги – акциз маркаси босиб чиқарилган йил;
- 01 ёки 001 – кейинги икки ёки учта белги – ишлаб чиқарувчи корхоналарга (импортчиларга) тегишлича тамаки маҳсулоти ёки алкоголли ичимлик бўйича бериладиган код рақамлари;
- 4 рақам белгиси акциз маркаларида тамаки маҳсулоини билдиради;
- 5 рақам белгиси акциз маркаларида алкоголли маҳсулотни билдиради;
- 98 билан тугайдиган охирги рақамлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига акциз товарлари майда туркумлар билан олиб келинганлигини англатади;
- 99 билан тугайдиган охирги рақамлар мусодара қилинган акциз товарлари англатади.
Мавзуга доир масалалар
1-масала. Қуйидаги маълумотларга асосан акциз солиғини ҳисобланг (минг сўм).
1. Корхонанинг ҳисобли баҳоси – 2200
2. Маҳсулот учун белгиланган солиқ ставкаси – 25 %.
Ечилиши:
Акциз солиғи қуйидагича аниқланади:
Ас = О х А / 100 = (2200 х 25) / 100 = 550 минг сўм
ёки
Ас = 2750 – 2200 = 550 минг сўм
2-масала. Қуйидаги маълумотларга асосан акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғини ҳисобланг (минг сўм).
1. Ҳисобот даврида харид қилинган хом-ашё ва материаллар–3800
2. Корхонанинг ҳисобли баҳоси – 7000
3. Маҳсулот учун белгиланган солиқ ставкаси – 11 %
3-масала. 40 минг бутилка (0.5л дан) ароқни сотишда акциз солиғи суммасини ҳисобланг, агарда ароқдан спиртнинг ҳажми 40% ни ташкил этса.
Акциз солиғи суммасини ҳисобланг?
4-масала. Алкоголли маҳсулот бўйича бюджетга тўланадиган акциз солиғи ҳисоб-китобига доир.
№ |
Кўрсаткичлар |
Коньяк |
Ароқ |
Вино |
1. |
Тайёр маҳсулотнинг физик ҳажми |
420 |
400 |
450 |
2. |
Акциз солиғи ставкаси |
|
|
|
а) |
(таёр маҳсулотнинг 1 далига сўмда) |
11300 |
11300 |
- |
б) |
(тайёр маҳсулотнинг 1 далига сўмда) |
- |
- |
3000 |
3. |
Ҳисоблаб ёзилган акциз солиғининг суммаси |
|
|
|
а) |
(1-сатр х 2а-сатр) |
4746000 |
4520000 |
|
б) |
(1с х (2б-сатр) |
- |
- |
1350000 |
4. |
"Ўзвиносаноат-холдинг" ХК махсус ҳисобварағига йўналтириладиган акциз солиғининг ставкаси |
|
|
|
а) |
(тайёр маҳсулотнинг 1 далига) |
710 |
710 |
- |
б) |
(тайёр маҳсулотнинг 1 далига) |
- |
- |
410 |
5. |
"Ўзвиносаноат-холдинг" ХК махсус ҳисобварағига йўналтириладиган акциз солиғининг суммаси |
|
|
|
а) |
(1-сатр х 4а-сатр / 100) (тайёр маҳсулотнинг 1 далига сўмда) |
298200 |
284000 |
- |
б) |
(1с х 4б-сатр) (тайёр маҳсулотнинг 1 далига сўмда) |
- |
- |
184500 |
6. |
Бюджетга тўланадиган акциз солиғининг суммаси |
|
|
|
а) |
(3а-сатр - 5а-сатр) |
4447800 |
4236000 |
- |
б) |
(3б-сатр - 5б-сатр) |
- |
- |
1165500 |
6-масала. Ўсимлик (пахта) ёки бўйича бюджетга тўланадиган
акциз солиғининг ҳисоб-китобига доир.
№ |
Кўрсаткич номи |
Ўлчов бирлиги |
|
1. |
Корхонанинг ҳисоб-китоб (улгуржи) нархи (меъёрий харажатлар ва фойда меъёри)
|
1 тонна учун сўмда |
182900 |
2. |
Акциз солиғи: а) умумбелгиланган ставкада
|
1 тонна учун сўмда |
495000 |
б) бюджетга тўланадигани
|
1 тонна учун сўмда |
440550 |
|
в) "Ёғмойтамакисаноат” уюшмасига ўтказиладигани (2а-сатр - 2б-сатр) |
1 тонна учун сўмда |
54450 |
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Акциз солиғи қачон жорий этилди?
2. Акциз солиғи тўловчилар қандай гуруҳланади?
3. Акциз ости товарларини аниқлаш мезонлари қандай?
4. Акциз солиғи объекти нималардан иборат?
5. Акциз солиғининг базаси қандай аниқланади?
6. Акциз солиғини тўлашдан кимлар озод этилган?
7. Акциз солиғи ставкалари ва акцизости товарлар рўйхати ким томонидан белгиланади?
8. Акциз солиғини ҳисобга олиш тартиби қандай?
9. Алоҳида товарлар бўйича бюджетга тўланадиган акциз солиғини ҳисоблаб чиқишнинг хусусиятлари нимада?
10. Акциз солиғи ҳисобини тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатлари қандай?
3.5. Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи
Солиқ тизимига мол-мулк солиғини жорий этилиши ва унинг иқтисодий мохияти
Ҳозирги вақтда солиқнинг ҳуқуқий асоси бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, “Давлат солиқ хизмати тўғрисида” ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ҳамда бошқа солиқ қонунчилиги билан боғлиқ бўлган меъёрий хужжатлар ҳисобланади.
Ўзбекистон солиқ тизимида юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўғри солиқлар таркибига киради ва моҳиятига кўра бу солиқ асосий фондлар шаклидаги ресурсларга нисбатан белгиланган солиқ ҳисобланади. Мазкур солиқ бўйича тушумлар суммаси тўлиқ маҳаллий бюджетларга тушади ва у бюджетнинг барқарор даромад манбаларидан бири ҳисобланади.
Мамлакат солиқ тизимида мол-мулк солиғини жорий қилишдан кўзланган мақсад биринчидан, корхоналар ўзларининг хўжалик фаолиятини юритишда ортиқча ва фойдаланилмаётган мол-мулкини сотишга қизиқишини уйғотиш бўлса, иккинчидан, корхоналар балансидаги мол-мулкдан самарали фойдаланишни рағбатлантиришдан иборат.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг балансидаги барча мулклардан солиқ тўлашга мажбур қилиш уни ортиқча бино, иншоотлар, машина ва ускуналардан қутилишига ундайди. Бу эса, ўз навбатида, ишлаб чиқариш воситалари бозорини шакллантиришга, маҳсулот таннархини пасайтиришга ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятини яратади. Шунингдек, мол-мулк солиғи даромад ва мулк тақсимотидаги номутаносибликни бартараф этишнинг муҳим воситаси ҳисобланади.
Солиқ тўловчилар,объекти ва ўртача йиллик қолдиқ қийматни аниқлаш
Солиқ қонунчилигига асосан мол-мулк солиғининг тўловчилари бўлиб, солиқ солинадиган мол-мулкка эга бўлган юридик шахслар ҳисобланади.
Солиқ солиш мақсадида юридик шахслар деганда, мулкида, хўжалик юритишида ёки тезкор бошқарувида мол-мулкка эга бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича мол-мулки билан жавоб бера оладиган ҳамда мустақил баланс ва ҳисоб-китоб варағига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар тушунилади.
Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг объекти бўлиб, асосий воситалар (шу жумладан молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган асосий воситалар), номоддий активлар, тугалланмаган қурилиш объектлари ҳамда белгиланган муддатда ишга туширилмаган асбоб-ускуналар қиймати ҳисобланади.
Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг солиққа тортиш базаси бўлиб эса:
а) асосий воситаларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (шу жумладан молиявий ижара (лизинг)шартномаси бўйича олинган асосий воситалар);
б) номоддий активларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати;
в) белгиланган муддатларда тугалланмаган қурилиш объектининг ўртача йиллик қиймати;
г) меъёрий муддатларда ўрнатилмаган ускуналарнинг ўртача йиллик қиймати ҳисобланади.
Юридик шахслар мол-мулкининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати ҳисобот йилининг 1 январидаги ва ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 январидаги мол-мулк қолдиқ қийматининг ярмини қўшишдан олинган суммани ҳамда ҳисобот даври қолган барча ойлари ҳар бир дастлабки кунидаги мол-мулк қолдиқ қиймати суммасини 12 га бўлиш орқали қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Агар мол-мулк ойнинг биринчи ярмида корхона балансига кирим қилинса, мол-мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматини ҳисоблашда тўлиқ ой деб қабул қилинади, агарда мол-мулк ойнинг иккинчи ярмида балансга кирим қилинган бўлса, унда мол-мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати амалга киритиш ойидан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб ҳисобланади.
Масалан, юридик шахс 25 октябрда таъсис этилган. Бунда: 2014 йил учун хисоблаб чиқаришга юридик шахс мол-мулки ўртача йиллик қолдиқ қийматининг хисоб-китоби
Баланс моддалари номи
|
Баланс коди сатри |
Баланс моддалари бўйича суммалар |
||||
01.01 |
|
01.11 |
01.12 |
01.01 |
||
Асосий воситалар |
010 |
- |
- |
950 |
950 |
935 |
Номоддий активлар |
020 |
|
|
|
|
|
Асосий воситаларнинг эскириши
|
011, 021 |
|
|
90 |
100 |
115 |
Солиқ солинадиган мол- мулкнинг қолдиқ қиймати |
012, 022 |
|
|
860 |
850 |
820 |
ҳисобот йилининг I-чораги учун:
12 мартдан мол-мулк солиғини тўловчи бўлган юридик шахс учун:
Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг солиққа тортиладиган базасини аниқлаш учун корхона баланс активида акс эттириладиган асосий воситаларнинг эскиришини чегирган ҳолда, бухгалтерия ҳисобининг қуйидаги ҳисобварақлари бўйича суммалар қабул қилинади:
1. Асосий воситаларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари (0100);
2. Узоқ муддатга ижарага олинадиган асосий воситаларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари (0300);
3. Номоддий активларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари (0400);
4. Тугалланмаган қурилишни (белгиланган муддатларда қурилиши тугалланмаган объект қисмида) ҳисобга олиш ҳисобварақлари (0800);
5. Ўрнатишга мўлжалланган ускунани (меъёрий муддатларида ўрнатилмаган ускуна қисмида) ҳисобга олиш ҳисобварақлари (0700).
Солиқ ставкалари ва солиқдан имтиёзлар
Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг ставкалари ҳар йили кейинги молия йил учун тасдиқланадиган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида белгиланади. 2014 йил 1 январдан бошлаб юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкаси 4 фоиз миқдорида белгиланган.
3.6.2-жадвал
Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи
СТАВКАЛАРИ
Т/р |
Тўловчилар |
Солиқ солинадиган базага нисбатан %ларда солиқ ставкаси |
1. |
Юридик шахслар |
4 |
2. |
Ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) экспортининг эркин алмаштириладиган валютадаги ҳиссаси қуйидаги миқдорларни ташкил этадиган экспортчи корхоналар учун (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 12 октябрдаги ПФ-1871 сони фармони билан тасдиқланган хом-ашё товарлари рўйхатидагилар бундан истисно): |
|
|
сотишнинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача |
белгиланган ставка 30%га пасайтирилади |
|
сотишнинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан юқори |
белгиланган ставка 50%га пасайтирилади |
Изоҳ: Меъёрий муддатларда ўрнатилмаган ускуналар учун мол-мулк солиғи икки баравар миқдорда тўланади.
Амалдаги тартибга кўра мол-мулк солиғи ставкасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи фақат Вазирлар Маҳкамасига берилган.
Экспорт маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва уни мустақил равишда сотадиган ёки ихтисослашган ташқи савдо бирлашмалари ва фирмалари орқали сотадиган вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва компанияларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланган корхоналар учун сотишнинг умумий хажмида ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот (иш, хизматлар) нинг экспортдаги улушига боғлиқ ҳолда мол-мулк солиғининг табақалаштирилган ставкалари белгиланган.
Солиқ ставкаси мол-мулкнинг қайта баҳолаш натижасидаги қолдиқ нархига қўлланилади. Қайта баҳолаш мақсадида корхоналарнинг асосий воситалари деганда қуйидагилар тушунилади:
- ўзининг асосий воситалари;
- ўрнатиладиган ускуналар;
- тугалланмаган қурилиш объектлари;
- узоқ муддатга ижарага олинадиган, шу жумладан узоқ муддатли лизинг бўйича олинган асосий воситалар.
Асосий воситалар қиймати ҳар йили 1 февралга қадар асосий воситаларнинг 1 январ ҳолатига қараб қайта баҳоланади. Қайта баҳолаш чоғида корхона мутахассис экспертларини жалб қилади.
Ер участкалари ва табиатдан фойдаланиш объектларининг қиймати қайта баҳоланмайди.
Амалдаги солиқ қонунчилигига кўра қуйидаги юридик шахсларнинг мол-мулкига солиқ солинмайди:
а) нотижорат ташкилотларнинг мол-мулкига (тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган мол-мулкдан ташқари).
Солиққа тортиш мақсадида нотижорат ташкилотлар деганда қуйидагилар тушунилади:
· фақат давлат бюджети маблағлари ҳисобига молияланадиган, тасдиқланган сметалар доирасида харажатларни қоплашга бюджетдан дотациялар оладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар;
· хайрия бирлашмалар, уюшмалар ва жамғармалар, халқаро ташкилотлар, диний бирлашмалар ва бошқа ташкилотлар:
1) ижтимоий-хайрия ёки бошқа мақсадлар учун барпо этилган, тадбиркорлик фаолияти учун даромад олишни кўзламаслиги таъсис ҳужжатларида қайд этилганлари;
2) молиявий ва бошқа маблағларни мазкур ташкилотнинг ходимлари, муассислари ёки аъзоларининг шахсий манфаатлари учун тақсимламайдиган ва инвестицияламайдиганлари (меҳнат учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдирлашлардан ташқари);
б) халқ таълими ва маданият муассасалари эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган мол-мулкка;
в) уй-жой-коммунал хўжалиги ва бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжалигининг мол-мулкига.
г) ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, "Нуроний" жамғармаси ва "Ўзбекистон чернобилчилари" уюшмасининг мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида эллик фоизини ногиронлар ташкил қилган юридик шахсларнинг мол-мулкига;
д) янги ташкил этилган юридик шахсларнинг мол-мулкига, рўйхатдан ўтган пайтидан эътиборан икки йил мобайнида.
Мол-мулк солиғи ҳисоблаб чиқарилаётганида солиқ солинадиган база қуйидагиларнинг қийматига камайтирилади:
§ солиқ тўловчининг балансида бўлган уй-жой-коммунал ва ижтимоий-маданий соҳа объектларининг;
§ табиатни муҳофаза қилиш, санитария-тозалаш мақсадида ва ёнғинга қарши хавфсизлик учун фойдаланиладиган объектларнинг;
§ маҳсулот ўтказгичлар, алоқа йўллари (шу жумладан автомобиль йўллари), алоқа ва энергия узатиш линияларининг, шунингдек уларни фойдаланишга яроқли ҳолда сақлаб туриш мақсадида қурилган иншоотларнинг.
Мазкур имтиёз қуйидагиларга татбиқ этилади:
а) солиқ тўлашга доир мажбуриятлар юзага келган пайтдан бошлаб ушбу кредитни сўндириш муддатига, лекин беш йилдан оширмаган ҳолда, мазкур асбоб-ускуна бўйича мол-мулкка;
б) бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўловчининг балансида қайд этилган етказиб бериш, монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш харажатларини ўз ичига оладиган асбоб-ускуналарнинг бутун қийматига.
Солиқ хисоботини тақдим этиш ва хисобланган солиқ суммасини бюджетга тўлаш муддатлари
Юридик шахслар бюджетга жорий тўловлар суммасини ҳисобот йили мол-мулкининг ўртача йиллик қолдиқ қийматидан ва белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб мустақил равишда ҳисоблайдилар.
Бюджетга жорий тўловларни тўлаш ҳар ойнинг 20-кунидан кечиктирмай, йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўланади.
Биринчи чорак, ярим йил, 9 ой ва йил тугаганда тўловчилар мустақил равишда мол-мулк солиғини ўсиб борувчи якун билан, ҳисобот даврида мол-мулкнинг ўртача қолдиқ қийматидан келиб чиқиб, ҳисоблаб чиқадилар ва ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасидан, йил якунлари бўйича йиллик молия ҳисоботларини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай объект жойлашган жойдаги давлат солиқ органларига белгиланган шаклда (7-илова) тақдим этадилар. Мол-мулк солиғининг ҳисобланган суммаси ҳисоб-китобни тақдим этиш учун белгиланган кундан кечиктирмай тўланади. Акс ҳолда ҳар бир кечиктирилган кун учун ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан 0,05 фоиз миқдорида пеня (молиявий жарима) қўлланилади.
Мол-мулкнинг қолдиқ қиймати ва имтиёз тақдим этиш муддатини кўрсатган ҳолда корхона мол-мулки ўртача қолдиқ қийматининг ҳисоб-китоби ва солиқ ундирилмайдиган мол-мулк рўйхати мол-мулк солиғининг ҳисоб-китобига мажбурий иловалар ҳисобланади.
Маҳсулот экспортини амалга оширадиган экспортчи корхоналар мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этаётганларида экспорт қилинадиган маҳсулот (ишлар, хизматлар)га доир маълумотномани тақдим этадилар.
Мавзуга доир масалалар
1-масала. Корхона асосий воситаларининг 1 январь ҳолати буйича қиймати 1100 минг сўмни ташкил этиб, апрель ойининг биринчи ўн кунлигида яна 250 минг сўмлик асосий восита кирим қилинган. Асосий воситаларнинг эскириш қиймати 1 январь ҳолатига 100; 1 февраль ҳолатига 125; 1 март ҳолатига 150; 1 апрель ҳолатига 250 минг сўмни ташкил этади. Ушбу маълумотларга асосан корхона мол-мулк солиғини ҳисобланг (1-чорак учун).
Ечилиши:
1. Корхона асосий воситаларининг 1-чоракдаги ўртача қолдиқ қийматини топишимиз лозим, яъни:
ҚҚ 1янв. = 1100 – 100= 1000 минг сўм;
ҚҚ 1фев. = 1100 –125 = 975 минг сўм;
ҚҚ 1март = 1100 – 150 =950 минг сўм;
ҚҚ 1апр. = 1350 –250 = 1100 минг сўм.
(бу ерда, ҚҚ - асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати).
Ўққ = 1янв. : 2 + 1 фев. + 1март + 1апр. : 2/12 = 1000 : 2 + 975+ 950 + 1100 : 2/12 =881.3 минг сўм.
2. Мс = 881.3 х 3.5 % = 30,8 минг сўм.
2-масала. 1-масала ва қуйидаги маълумотларга асосан мол-мулк солиғини ҳисобланг.
1. 1 – корхонада маҳсулот экспорти - 15 % ни;
2. 2 – корхонада маҳсулот экспорти - 20 % ни;
3. 3 – корхонада маҳсулот экспорти - 35 % ни;
4. 4 – корхонада маҳсулот экспорти - 50 % ни ташкил этади.
3-масала. 2008 йил 1 январь ҳолатига мол-мулк солиғи тўловчи корхонада асосий восита ва номоддий активлари бўлмаган. 13 январда корхона 670 минг сўмга компьютер, 25 мартда эса 290 минг сўмга принтер сотиб олган.
2008 йил биринчи чорак учун мол-мулк солиғини ҳисобланг?
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Мол-мулк солиғи қачон жорий этилган ва уни жорий этишдан кўзланган мақсад нима?
2. Мол-мулк солиғини давлат бюджети даромадлари таркибидаги аҳамияти қандай?
3. Мол-мулк солиғини тўловчилари кимлар?
4. Солиққа тортишнинг алоҳида тартиби ўрнатилган корхоналар асосий фаолиятидан ташқари бошқа фаолият билан шуғулланганларида мол-мулк солиғини тўлашадими?
5. Мол-мулк солиғининг объекти ва базаси қандай аниқланади?
6. Корхона мол-мулкининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати қандай тартибда топилади?
7. Мол-мулк солиғи ставкалари қандай белгиланган?
8. Маҳсулотини экспорт қилаётган корхоналарга мол-мулк солиғини ҳисобланиши қандай тартибда амалга оширилади, агарда экспорт ҳажми маҳсулотни сотишда 40 фоизни ташкил этган бўлса?
9. Мол-мулк солиғидан кимлар имтиёзга эга?
10. Солиқ идораларига қайси муддатларда мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китоб топширилади?
3.6. Юридик шахслардан ундириладиган ер солиғи
Ер солиғининг иқтисодий мохияти
Ер солиғи Ўзбекистон солиқ тизимида маҳаллий солиқлар ва йиғимлар таркибига киради ҳамда маҳаллий бюджетларнинг барқарор даромад манбаи ҳисобланади.
Ер солиғи бошқа солиқ турларидан фарқли ўлароқ, ўзига ҳос хусусиятларга эга. Жумладан, ўзининг иқтисодий моҳиятига кўра у рента тўловидир ёки бошқача қилиб айтганда ушбу солиқ ер эгалари ва ердан фойдаланувчи хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятининг натижалари билан боғлиқ эмас. Демак, ушбу солиқни жорий этилишидан мақсад – ердан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш, тупроқ унумдорлигини ошириш, сифати турлича бўлган ерларда хўжалик юритишнинг ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларини тенглаштириш, аҳоли яшайдиган жойларда инфраструктура ривожланишини таъминлаш ҳамда ерни талон-тарож қилинишига йўл қўймаслик ҳисобланади.
Ер солиғини тўловчилар
Солиқ қонунчилигига кўра ўз мулкида, эгалигида ёки фойдаланишида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари ер солиғини тўловчилари бўлиб ҳисобланишади.
Ер участкасидан фойдаланганлик учун солиқ солиш мақсадларида машина-трактор парклари (шу жумладан қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалик корхоналари ҳудудида барпо этиладиган муқобил машина-трактор парклари), пилла уруғи тайёрлаш, пилла тайёрлаш ва бирламчи ишлов бериш корхоналари қишлоқ хўжалиги корхоналарига тенглаштирилади.
Кўчмас мулк ижарага берилганда ижарага берувчи ер солиғини тўловчиси ҳисобланади. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ер участкаларини ижарага олган юридик шахслар (савдо корхоналари бундан мустасно) ер солиғи ўрнига бюджетга ижара ҳақи тўлайдилар. Ижара ҳақи тарафларнинг келишувига биноан белгиланади, лекин бу ҳақ қонун ҳужжатларида белгиланган ер солиғининг бир ставкасидан кам ва уч ставкасидан кўп бўлмаслиги, ерлардан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланилган тақдирда эса - бир ставкаси миқдорида бўлиши лозим.
Ер ижарачиларининг ҳисоби, ижарага олинган ер учун ижара ҳақи ҳисоб-китобларини тақдим этиш, ижара ҳақини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш ер солиғи учун белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Ер солиғининг объекти, базаси ва солиқ ставкалари
Солиқ кодексига кўра мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалари солиқ солиш объекти ҳисобланади. Солиқ кодексининг 280-моддасига кўра қуйидагиларга солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди:
а) аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари. Аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари жумласига майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, суғориш тармоғи, соҳил бўйи ерлари ва бошқа шу каби ерлар;
б) аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерлар (дарахтзорлар, боғлар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, шунингдек ариқ тармоқлари эгаллаган ерлар);
в) коммунал-маиший ерлар (қабристонлар, чиқиндиларни зарарсизлантириш ва уларни утилизация қилиш жойлари ва бошқа шу каби жойлар);
г) заҳира ерлар.
Мавжуд ер участкаларидан қонун хужжатларига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари майдонларини чегириб ташлаш орқали солиқ солинадиган база аниқланади.
Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланади ва солиқ тўловчиларга Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ва уларнинг қуйи органлари томонидан белгиланган тартибда етказилади.
Ер солиғи ставкалари жаҳон амалиётида қабул қилинганидек, ер қийматидан келиб чиқиб белгиланади.
Ўзбекистон Республикасида ернинг бозор қиймати шаклланмаганлиги сабабли, 1 гектар суғориладиган ердан олинадиган деҳқончилик ялпи маҳсулотининг ўртача қийматидан келиб чиқиб, уни шартли баҳолаш амалга оширилади.
Солиқ ставкаларини белгилашда тупроқ бонитети (сифати) ҳисобга олинади. Бонитетни аниқлашда тупроқнинг генетик келиб чиқиши, механик таркиби, шўрланганлик даражаси, тупроқ қатламининг сув ўтказаолиши, зичлиги каби бошқа табиий хоссалари ҳисобга олинади. Тупроқ бонитети 100 балли тизим бўйича аниқланади. 100 балл 10 та классга бўлинади, яъни 1 класс ерлар ноль баллдан 10 баллгача, 2 класс ерлар 11 баллдан 20 баллгача, 3 класс ерлар 21 баллдан 30 баллгача ва ҳ.к. 10 класс ерлар 91 баллдан 100 баллгача баҳоланади. Бунда ернинг балл бонитети қанча юқори бўлса солиқ ставкаси ҳам шунча юқори белгиланади.
Ерлардан ноқишлоқ хўжалик мақсадларида фойдаланадиган юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ги ПҚ-744-сонли қарорига асосан қуйидагича гуруҳланади:
1. Суғориладиган жамоат қишлоқ хўжалиги ерлари учун ундириладиган ер солиғи ставкалари.
2. Лалми экинзорлар, бўз ерлар ва кўп йиллик кўчатлар учун ундириладиган ер солиғи ставкалари.
3. Суғорилмайдиган пичанзорлар ва яйловлар учун ундириладиган ер солиғи ставкалари.
4. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлар учун ундириладиган ер солиғи ставкалари.
5. Тошкент шаҳрида ер участкаларидан фойдаланганлик учун ер солиғи ставкалари. 5 зонага бўлинади, 1 га учун 1 зонада 75000000 сум, 5 зонада 15000000 сум.
6. Шаҳар ва посёлкалардаги ер участкаларидан олинадиган ер солиғи ставкалари.
7. Қишлоқ жойларда жойлашган ер участкаларидан фойдаланганлик учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ундириладиган ер солиғи ставкалари.
8. Қишлоқ жойларда жойлашган ер участкаларидан фойдаланганлик учун фуқаролардан ундириладиган ер солиғи ставкалари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қароридан келиб чиқиб, маҳаллий хокимият идоралари ҳам ўзларининг худудий территориясига қараб қарор чиқаришади ва унда тегишли коэффициентлар ҳисобга олинади.
Қишлоқ хўжалик ерларининг сифати ер участкаси мулкдори, ер эгаси ёки ердан фойдаланувчининг айби билан ёмонлашган (бонитети пасайиб кетган) тақдирда, ер солиғи ернинг сифати ёмонлашувига қадар белгиланган ставкалар бўйича ундирилади.
Шаҳарлар ва шаҳар қўрғонларининг маъмурий чегараларида жойлашган қишлоқ хўжалик аҳамиятига молик ерлар учун ер солиғи қишлоқ хўжалик ерларига белгиланган ставкаларнинг икки баравари миқдорида ундирилади.
Юридик шахслар фойдаланадиган (шу жумладан, ер солиғини тўлашдан озод этилган), давлат ҳокимияти органлари томонидан ажратилган майдонлардан ортиқча ер участкалари учун ер солиғи юридик шахслар учун 2,0 коэффициентини қўллаган ҳолда тўланади. Маъмурий ва саноат марказларига нисбатан олганда ер участкаларининг жойлашиш жойига боғлиқ ҳолда қишлоқ жойлари учун белгиланган ер солиғи ставкаларига қуйидаги коэффициентлар қўлланади:
-Тошкент шаҳри атрофида 20 км лик айланада - 1.30;
-Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти ва вилоят марказлари атрофида 15 км лик айланада - 1.20;
-туман марказлари атрофида 10 км лик айланада - 1,15;
-бошқа шаҳарлар атрофида 5 км лик айланада - 1,10.
Ер участкаларигача масофа шаҳарлар ва туман марказларининг маъмурий чегараларидан бошлаб автомобиль йўллари бўйлаб белгиланади. Ер участкаси икки шаҳар яқинида жойлашган тақдирда шаҳарнинг юқорироқ функционал вазифасига мувофиқ келадиган коэффициент қабул қилинади.
Деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида ер солиғи ставкаларига, ер сифатига боғлиқ ҳолда қуйидаги коэффициентлар қўлланилади:
-тупроқ бонитети 40 баллгача бўлса - 0,75;
-тупроқ бонитети 41 дан 70 баллгача бўлса - 1,0;
-тупроқ бонитети 70 баллдан ортиқ бўлса - 1,25.
Шаҳар ва қўрғонларнинг маъмурий чегараларида жойлашган кон ва карьерлар банд этган ерлар учун солиқ корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун белгиланган ставкаларга 0,1 коэффициентини қўллаган ҳолда тўланади.
Ўрмон хўжаликларида молларни ўтлатиш учун фойдаланилмайдиган яйлов ерлар учун ер солиғи бошқа ерлар учун ставкалар бўйича тўланади.
Ер солиғи бўйича имтиёзлар
Солиқ кодексининг 282-моддасига кўра солиқ солинмайдиган ер участкаларига қуйидаги ерлар киради:
а) жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигининг, жамоа гаражларининг умумий фойдаланишдаги ерлари. Уларга бориш йўллари, ариқлар, коллекторлар ва умумий фойдаланишдаги бошқа ерлар киради;
б) табиатни муҳофаза қилиш аҳамиятига молик ерлар (давлат қўриқхоналари, миллий ва дендрология боғлари, ботаника боғлари, заказниклар, ов қилишга мўлжалланганлари бундан мустасно, табиат ёдгорликлари), корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга белгиланган тартибда махсус мақсадлар учун берилган, иҳота дарахтзорлари эгаллаган ерлар;
в) тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар (тегишли муассасалар ва ташкилотларга доимий фойдаланишга берилган тарихий-маданий қўриқхоналар, хотира боғлари, археология ёдгорликлари, тарих ва маданият ёдгорликлари эгаллаган ерлар);
г) сув фонди ерлари (дарёлар, кўллар, сув омборлари, каналлар, денгизлар, музликлар, ботқоқликлар, гидротехника ва бошқа сув хўжалиги иншоотлари эгаллаган ерлар, шунингдек сув ҳавзалари соҳилидаги сув хўжалиги эҳтиёжлари учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга белгиланган тартибда берилган ерлар);
д) электр узатиш линиялари, подстанциялар, умумдавлат алоқа линиялари ва уларнинг иншоотлари эгаллаган ерлар.
е) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва уларнинг иншоотлари эгаллаган ерлар. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан белгиланган тартибда уларнинг индекслари ва тартиб рақамларини кўрсатган ҳолда тегишли рўйхатларга киритилган автомобиль йўллари тааллуқлидир.
ж) темир йўлларнинг умумий тармоғи ва уларнинг иншоотлари эгаллаган ерлар.
з) умумий фойдаланишдаги шаҳар электр транспорти йўллари ва метрополитен линиялари (шу жумладан, метрополитен бекатлари эгаллаган ерлар) ва уларнинг иншоотлари эгаллаган ерлар.
и) спорт иншоотлари, стадионлар, спорт майдончалари, сузиш ҳавзалари, спортнинг техник турлари объектлари ва бошқа жисмоний тарбия-соғломлаштириш комплекслари, оналар ва болаларнинг дам олиш ва соғломлаштириш жойлари, санаторий-курорт муассасалари ва дам олиш уйлари, ўқув-машқ базалари эгаллаган ерлар;
к) магистрал сув қувурлари, магистрал канализация коллекторлари ва уларнинг иншоотлари, сув олиш ва тозалаш иншоотлари, шунингдек сув таъминоти ва канализацияга тегишли бошқа объектлар эгаллаган ерлар. л) магистрал газ ва нефть қувурлари ва уларнинг иншоотлари эгаллаган ерлар;
м) магистрал иссиқлик трассалари ва уларнинг иншоотлари эгаллаган ерлар. Иссиқлик трассаларининг иншоотларига насос станциялари, иссиқликни ҳисобга олиш ва назорат қилиш асбоблари, иситкичлар, иссиқ сув таъминотининг циркуляция насослари киради;
н) самолётларнинг учиш-қўниш майдонлари, шу жумладан уларни ерда бошқариш йўлаклари ва тўхташ жойлари, фуқаро авиацияси аэропортларининг радионавигация ва электр-ёритиш ускуналари жойлашган ерлар.
Агар солиқ солинмайдиган ер участкаси мақсадга кўра фойдаланилмаса, ушбу майдон учун ер солиғи белгиланган тартибда тўланади. Бундай ер участкасидан қишлоқ хўжалик экинлари ва кўчатларни парваришлаш учун фойдаланилса, солиқ қишлоқ хўжалиги аҳамиятига молик ерлар учун ставкалар бўйича тўланади.
Қуйидаги юридик шахслар ер солиғидан озод қилинадилар:
а) маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари, қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, улар зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун ажратилган ер участкалари учун.
Уларга қуйидагилар киради:
1) маданият ва санъат муассасалари (кутубхоналар, музейлар, кўргазмалар, клуб муассасалари, мактабгача тарбия муассасалари, маданият ва истироҳат боғлари, ботаника боғлари ва ҳайвонот боғлари, телевидение ва радиоэшиттириш таҳририятлари, театрлар, кинотеатрлар, концерт ташкилотлари ва жамоалари, цирклар, киностудиялар ва овоз ёзиш студиялари, ва бошқалар);
2) маориф муассасалари (олий ва ўрта махсус маълумотли кадрлар тайёрлаш, олий маълумотли кадрлар тайёрлаш, ўрта махсус маълумотли кадрлар тайёрлаш, ишчилар ва бошқа ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, умумий таълим болалар мактаблари, мактабгача тарбия, ота-оналар қаровсиз қолган болаларни тарбиялаш муассасалари);
3) соғлиқни сақлаш муассасалари (касалхона муассасалари, диспансерлар, амбулатория-поликлиника муассасалари, тез ва шошилинч тиббий ёрдам ҳамда қон қуйиш муассасалари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари, санаторий-курорт муассасалари, санитария-профилактика муассасалари, санитария-эпидемиология муассасалари, санитария маорифи муассасалари, суд-тиббий экспертиза муассасалари);
4) меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари (врачлик-меҳнат экспертиза комиссиялари, қариялар ва ногиронлар учун интернет уйлар).
б) деҳқон хўжаликлари - давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил муддатга;
в) ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, "Нуроний" жамғармаси ва "Ўзбекистон чернобилчилари" уюшмаси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида эллик фоизини ногиронлар ташкил қилган юридик шахслар, савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар бундан мустасно.
Ер солиғини хисоблаш ва бюджетга тўлаш муддатлари
Ер солиғи юридик шахслар томонидан ҳар йили 1 январгача бўлган ҳолатга қараб мустақил ҳисоблаб чиқарилади ва солиқ бўйича ҳисоб-китоблар ер участкаси жойлашган ҳудуддаги давлат солиқ органига жорий йилнинг 15 февралигача қишлоқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлмаган ҳамда қишлоқ хўжалиги аҳамиятига молик ерлар учун белгиланган шакллар бўйича тақдим этилади.
Бўшатиб олинаётган маблағлардан муайян мақсадлар учун фойдаланиш шарти билан имтиёзлар олган юридик шахслар солиқ тўловчилар учун белгиланган шакл бўйича ва муддатларда ер солиғи ҳисоб-китобини тақдим этадилар.
Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ер участкаси ҳақиқатда эгаллаган майдондан келиб чиқиб амалга оширилади.
Ер участкаларининг умумий майдонлари тўғрисидаги маълумотлар ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар ёки ерларни инвентаризациялаш далолатномалари бўйича қабул қилинади.
Йил давомида юридик шахсларда ер участкаларига мулк ҳуқуқи, ерга эгалик қилиш ҳуқуқи, ердан фойдаланиш ҳуқуқи вужудга келган (бекор бўлган) тақдирда, шунингдек улар фойдаланаётган ер майдони кенгайган (камайган) ёки ер солиғи бўйича имтиёз ҳуқуқлари тўхтатиб қўйилган (пайдо бўлган) ҳолларда улар ер участкаси ажратилган (олиб қўйилган) ёки имтиёзлар тўхтатилган (пайдо бўлган) кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай давлат солиқ органларига ер солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этишлари шарт.
Ҳисобот йили давомида ер мулклари таркибида ўзгаришлар юз берган юридик шахслар давлат солиқ органларига ер солиғи тўланадиган ҳисобот йилининг 1 ноябрига қадар ер солиғининг аниқлаштирилган ҳисоб-китобини тақдим этадилар.
Юридик шахслар (қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари) солиқни ҳар чоракда, чорак иккинчи ойининг 15-кунига қадар тенг улушлар билан тўлайдилар (15 феврал, 15 май, 15 август, 15 ноябр).
Агар юридик шахс ер участкасини ҳисобот чораги учун тўлаш муддати тугаганидан кейин олган бўлса, ушбу давр учун солиқни тўлаш муддати бўлиб кейинги чорак учун солиқ тўлаш муддати ҳисобланади.
Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари ер солиғини ҳисобот йилининг 1 июлига қадар – йиллик солиқ суммасининг 20 фоизини, ҳисобот йилининг 1сентябрига қадар – йиллик солиқ суммасининг 30 фоизини ва ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар – ҳисобланган солиқнинг қолган (50 фоизи) суммасини тўлашни амалга оширади.
Йил давомида ажратилган ер участкалари учун солиқ ер участкаси ажратилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.
Мавзуга доир масалалар
1-масала. “Мингбулоқ” ҳиссадорлик жамиятининг ер солиғи суммаси 75 млн. сўмни ташкил этади. Солиқнинг йиғими даражаси 97%, келгуси йил индексацияси 1.5 ни ташкил этади. Корхонанинг 2014 йилда кутилаётган солиқ суммасини ҳисобланг:
Ечилиши:
75000.0 x 1.5 x 97%= 109125.0
2-масала. Тошкент шахрининг 3 зонасида жойлашган ишлаб чиқариш корхонасига шаҳар ҳокими қарори бўйича ажратилган ер майдони 5.5 га ни ташкил этади. Корхонанинг ҳисобот йилида тўлаши лозим бўлган ер солиғи суммасини ҳисобланг ва тўлаш муддатларини белгиланг.
Ечилиши:
1. Тошкент шаҳрида ер участкаларидан фойдаланганлик учун ер солиғи ставкалари 5та зонага ажратилган ҳолда белгиланган. Шунга мувофиқ 2006 йил 3 зона учун ҳар бир га учун 15230403 сўм белгиланган.
2. Ернинг майдони ва белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб солиқ суммасини ҳисоблаймиз:
5.5 х 15230403 = 83767216.5 сўм
3. Ер солиғи бюджетга ҳар чоракнинг иккинчи ойи 15 кунига қадар йиллик сумманинг тўртдан бир қисми миқдорида тўланади, яъни:
1 чорак учун -15 февралгача – 23434203 сум;
2 чорак учун -15 майгача – 25134203 сум;
3 чорак учун -15 августгача – 26134203 сум;
4 чорак учун -15 ноябргача – 27134203 сум.
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Ер солиғини юридик шахслардан ундиришнинг сабаби нимада?
2. Ер солиғининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистонда қачон шаклланган?
3. Ўзбекистонда ер фонди қандай таркиб топган?
4. Кимлар ер солиғини тўловчилари бўлиб ҳисобланишади?
5. Алоҳида солиқ режимига ўтган юридик шахслар ер солиғини тўловчилари бўлиб ҳисобланишадими?
6. Ер солиғини ундириш объекти нима?
7. Солиқ ставкалари қандай мезонлар асосида белгиланади?
8. Қандай ерлар солиқ солинмайдиган ер участкалари ҳисобланади?
9. Қандай юридик шахслар ер солиғидан озод қилинади?
10. Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш муддатлари қандай белгиланган?
3.7. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани
ривожлантириш учун солиқ
Солиқ тўловчилар
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар –Ўзбекистон Республикаси резидентлари ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўловчиси ҳисобланадилар.
Солиққа тортишнинг алоҳида тартиби белгиланган юридик шахслар ҳамда нотижорат ташкилотлар асосий фаолият тури бўйича бу солиқни тўламайдилар, улар фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғуллансалар, улар ушбу фаолият бўйича алоҳида ҳисоб юритишлари ва бюджетга ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун солиқни тўлашлари лозим.
Солиқ солиш мақсадида юридик шахслар деганда мулкида, хўжалик юритишида ёки тезкор бошқарувида мол-мулки бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек мустақил баланс ва ҳисоб-китоб рақамига эга бўлган алоҳида бўлинмалар ҳам тушунилади.
Солиқ объекти, базаси, солиқ ставкалари ва имтиёзлар
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўланганидан кейин корхоналар тасарруфида қоладиган фойда (2-сон "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот" шаклининг 240 сатри – 250 сатри) ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида солиқ солиш объекти ва базаси ҳисобланади. Бюджетга тўланадиган солиқ суммаси юқорида кўрсатилган ҳисобот шаклининг 260-сатрида акс эттирилади.
Балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлган солиқ тўловчилар солиқ солинадиган базани фойда солиғи тўланганидан кейин юридик шахс ихтиёрида қоладиган фойдани ва ижтимоий инфратузилма объектларини таъминлаш учун ҳақиқатда сарфланган харажатларнинг мазкур харажатлар суммасидан ҳисоблаб чиқилган фойда солиғи суммасига камайтирилган суммасини қўшиш орқали аниқлайди.
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг энг юқори ставкаси солиқ солиш объектининг 8 фоизи миқдорида белгиланган.
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани
ривожлантириш солиғини тўлашдан ногиронларнинг жамоат бирлашмалари,
«Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида
бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50
фоизини ногиронлар,
1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этган
юридик шахслар озод қилинади.
Солиқни хисоблаш, хисоботларни тақдим этиш ва бюджетга тўлаш тартиби
Солиқ кодексининг 300-моддасига кўра балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлган солиқ тўловчилар бюджетга тўланадиган солиқ суммасини қуйидаги тартибда аниқлайди:
агар ижтимоий инфратузилма объектларини таъминлаш учун харажатлар суммаси ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасига тенг ёки ундан ортиқ бўлса, солиқ тўланмайди;
агар ижтимоий инфратузилма объектларини таъминлаш учун харажатлар суммаси ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасидан кам бўлса, бюджетга тўланадиган солиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси билан ҳақиқатда сарфланган харажатлар суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Солиқ тўловчилар ҳисобот даври мобайнида ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар тўлайди.
Жорий тўловлар тахмин қилинаётган соф фойда суммасидан ҳисобот даврининг биринчи ойи 10-кунига қадар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг жорий тўловлари тўғрисидаги маълумотномада кўрсатилган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг белгиланган ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Жорий тўловлар ҳисоблаб чиқарилган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг йил чорагидаги суммасининг учдан бир қисми миқдорида ҳар ойнинг 15-кунидан кечиктирмай тўланади.
Қуйидагилар жорий тўловларни тўламайди:
- ҳисобот даврида cолиқ солинадиган базаси энг кам иш ҳақининг икки юз бараваригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар;
- илгариги ҳисобот даврида ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаш харажатлари суммаси солиқ солинадиган база суммасига тенг ёки ундан ортиқ бўлган солиқ тўловчилар;
- ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар.
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг ҳисоб-китоби (9-илова) солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчилар томонидан ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса, йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда тақдим этилади.
Мавзуга доир масалалар
1-масала. Ҳисобот даврида болалар боғчасини тутиб туриш харажатлари 300 минг сўмни ташкил этади. 170-сатр бўйича солиқ солинадиган даромад 700 минг сўмдан иборат. Фойда солиғи суммаси: 180-сатр 250 минг сўм. Фойда солиғи ставкаси 10%. ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисобланг.
Ечилиши:
1.Солиқ солинадиган даромаддан фойда солиғи суммасини айирамиз:
700 – 250 =450 минг сўм
2. Болалар боғчасини тутиб туриш харажатлари суммасини фойда солиғи ставкасига кўпайтирамиз.
300 х 10% = 30 минг сўм
Яъни, биз даромад солиғи суммасининг болалар боғчасини тутиб туриш ҳисобига қандай суммага камайганлигини биламиз.
1. Тескари ҳисоб-китобни амалга оширамиз.
300 (1-банд сальдоси) + 100 (болалар боғчасини тутиб туриш харажатлари) + 10 (ана шу харажатларга тўғри келадиган солиқ суммаси) = 410 минг сўм
2. Сўнгра биз 415 ни ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ставкасига кўпайтирамиз
410 х 8% = 32,8 минг сўм
Яъни, корхона 33,2 минг сўм ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлаши керак эди. Лекин у амалда 100 минг сўм инфратузилмани тутиб туриш учун сарфлаган эди. Шунинг учун корхона ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўловчи ҳисобланмайди.
2-масала. Ҳисобот даврида соғлиқни сақлаш муасасасини тутиб туриш харажатлари 250 минг сўмни ташкил этади. 170-сатр бўйича солиқ солинадиган даромад 5500 минг сўмдан иборат. Даромад солиғи суммаси 180 сатр - 2300 минг сўм. Даромад солиғи ставкаси – 35 фоиз ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаймиз.
Ечилиши:
1. 5500 - 2300 = 2200 минг сўм
2. 250 х 35% = 87,5 минг сўм
3. 2200 + 250 + 87,5 = 2537,5 минг сўм
4. 2537,5 х 8%= 203 минг сўм
Демак, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи 203 минг сўмни ташкил этади, лекин корхона амалда ижтимоий соҳа объектларини тутиб туриш учун 150 минг сўм харажат қилган эди.
Мазкур корхона бюджетга 203 – 150 = 53 минг сўм фарқни тўлаши
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Қандай юридик шахслар ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг тўловчилари ҳисобланишади?
2. Корхона бир неча фаолият тури билан шуғулланса ушбу солиқнинг тўловчиси бўла оладими?
3. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг объекти ва базаси қандай аниқланади?
4. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ставкаси неча фоизни ташкил этади?
5. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ставкасини қандай ҳолатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий ҳокимияти органлари томонидан белгиланади?
6. Вазирлар Маҳкамасининг 453-сон қарорига кўра ободонлаштириш ва ижтимоий инфра тузилмани ривожлантириш солиғи қандай тартибда тўланади?
7. Қандай ҳолатда корхона ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини бюджетга тўламайди?
3.8. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни жорий этилиши
Истеъмолчиларнинг сувдан самарали, тежаб фойдаланиш мақсадида республикамиз солиқ қонунчилигига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунига кўра 1998 йил 1-январдан бошлаб сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ жорий этилди. Ушбу солиқ умумдавлат солиқлари таркибига кириб, республика бюджетининг асосий даромад манбаларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги 744-сонли қарорига асосан ушбу солиқ тушуми маҳаллий бюджетларнинг Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида тўлиқ миқдорда маҳаллий бюджетлар даромадига ўтказилди.
Солиқ тўловчилар таркиби
Ўз фаолиятида сувдан фойдаланувчи юридик шахслар, деҳқон хўжаликлари (юридик шахс ташкил этадиган ва юридик шахс ташкил этмайдиган) ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилардир. Ўзбекистонда асосий, давлат бюджети даромадларини ушбу манба бўйича об-ҳаво қиладиган, яъни таъминлаб берадиган солиқ тўловчилар бўлиб, Ширин ГРЭС, Тахиятош ГРЭС, Тошкент ГРЭС ва бошқа шу каби ГЭСлар ҳисобланишади.
Юридик шахслар сувдан фойдаланиш жойида давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олиниш жойидан қатъи назар, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлайдилар.
Аҳоли пунктларининг сув таъминоти учун сув етказиб берувчи юридик шахслар ўз фаолиятида ишлатиладиган сув учунгина солиқ тўловчилар ҳисобланади.
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бинолар бир қисми, айрим хоналар бошқа юридик ва жисмоний шахсларга ижарага топширилганида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни "Сувоқава" тизими корхоналари ёки сув хўжалиги органлари ёхуд бошқа корхоналар билан сув етказиб бериш тўғрисида шартнома тузган ижарага берувчилар тўлайдилар.
Бино (хона)ни ижарага олган ва ўзлари сув етказиб бериш тўғрисида шартнома тузган юридик шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни мустақил равишда тўлайдилар.
Амалдаги корхоналар ва ташкилотлар ҳудудида таъмирлаш-қурилиш ва бошқа ишларни бажарадиган юридик шахслар ушбу ишларни бажариш жараёнида фойдаланиладиган сув учун солиқ тўламайдилар. Мулкчилик ва бўйсуниш шаклидан қатъи назар иссиқ сув ва буғ узатувчи корхоналар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни улар томонидан юзадаги ва ер ости манбаларидан ишлаб чиқариш ва техник эҳтиёжлар учун ишлатилган сув ресурслари ҳажми учун тўлайдилар.
Солиқ объекти, базаси ва солиқ ставкалари
Ер усти ва ер ости манбаларидан фойдаланиладиган сув ресурслари солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Ер усти манбаларига дарёлар, кўллар, сув омборлари, ер юзасидаги бошқа ҳавзалар ва сув манбалари, турли хил канал ва ҳовузлар киради.
Ер ости манбаларига артезиан қудуқлар ва скважиналар, вертикал ва горизонтал зовур тармоғи киради.
Фойдаланилган сув ресурсларининг хажми солиқ солиш базаси ҳисобланади.
Сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув ҳажми сув ўлчагич асбобларининг кўрсаткичлари асосида аниқланади.
Сувдан ўлчагич асбобларсиз фойдаланилган тақдирда, унинг ҳажми сувдан фойдаланиш лимитларидан, сув истеъмолининг технологик ва санитария нормаларидан, экинлар ҳамда дов-дарахтларни суғориш нормаларидан ёки маълумотларнинг тўғрилигини таъминловчи бошқа усуллардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Солиқ тўловчилар ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланилган сув ресурслари ҳажмларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритадилар.
Юридик шахсларнинг ҳудудида таъмирлаш-қурилиш ва бошқа ишларни бажарувчи солиқ тўловчилар бу ишларни бажариш жараёнида фойдаланиладиган сув учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўламайди. Ягона ер солиғи тўловчилари бўлмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари солиқ солинадиган базани солиқ даврида бир гектар суғориладиган ерларни суғориш учун сарфланадиган сувнинг бутун хўжалик бўйича ўртача ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқлайди.
2014 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари қуйидаги жадвал маълумотларида келтирилган.
3.9.1-жадвал
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
СТАВКАЛАРИ
Кўрсаткичлар
|
1 куб. метр учун ставка (сўм) |
||
Ер усти сув ресурслари манбалари |
Ер ости сув ресурслари манбалари |
||
1.Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналар (2-4-бандларда кўрсатилганларидан ташқари) |
51,6 |
65,5 |
|
2. Электростанциялар |
14,9 |
22,2 |
|
3. Коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари |
28,3 |
36,6 |
|
4. Ягона ер солиғи тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалик корхоналари, деҳқон хўжаликлари (юридик ва жисмоний шахслар) ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида сувдан фойдаланадиган жисмоний шахслар |
2,8 |
3,1 |
Сувдан қишлоқ хўжалик экинлари ва кўчатларини суғориш учун фойдаланадиган ёрдамчи хўжаликларга эга юридик шахслар, шунингдек илмий-тадқиқот ташкилотлари ва ўқув юртларининг ўқув-тажриба хўжаликлари солиқни қишлоқ хўжалик корхоналари учун белгиланган ставкалар бўйича тўлайдилар.
Солиқ бўйича имтиёзлар
Солиқ кодексига кўра сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан қуйидаги юридик шахслар озод этилади. Жумладан, ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этган корхоналар.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган база қуйидаги ҳажмларга камайтирилади. Жумладан, соғлиқни сақлаш муассасаларида даволаш мақсадида фойдаланиладиган ер ости минерал сувлари ҳажмига; дори воситаларини тайёрлаш учун фойдаланиладиган сув ҳажмига; атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатишининг олдини олиш мақсадида чиқазиб олинадиган ер ости сувлари ҳажмига; шахтадан сувларни қочириш учун, фойдали қазилмаларни қазиб олиш вақтида чиқазиб олинган ва қатламдаги босимни сақлаб туриш учун ер қаърига қайтариб қуйиладиган ер ости сувлари ҳажмига; гидроэлектр станциялари гидравлик турбиналарининг ҳаракати учун фойдаланиладиган сув ҳажмига; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган шўрланган ерларни ювиш учун фойдаланиладиган сув ҳажмига.
Солиқни хисоблаш тартиби ва тўлаш муддатлари
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар томонидан, деҳқон хўжаликлари (юридик шахс ташкил этадиган ва ташкил этмайдиган)дан ташқари, тасдиқланган ставкалар бўйича амалда олинган солиққа тортиладиган сув ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Деҳқон хўжаликлари (юридик шахс ташкил этадиган ва юридик шахс ташкил этмайдиган) учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан умуман хўжалик бўйича ўтган йилда 1 га суғориладиган ерга сарфланган сув ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби (10-илова) сувдан фойдаланиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
1) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун тўланадиган солиқнинг умумий суммаси йилнинг бир чорагида энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан кўпни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (қишлоқ хўжалиги корхоналари, микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно) – ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунигача;
2) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун тўланадиган солиқнинг умумий суммаси йилнинг бир чорагида энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан камни ташкил этадиган юридик шахслар, шунингдек микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – йилнинг ҳар чорагида, йилнинг ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунигача, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда;
3) ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан – йилда бир марта ҳисобот даврининг 15 декабригача;
4) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан – йилнинг ҳар чорагида йилнинг ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунигача.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларига давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай топширилади.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бюджетга қуйидаги муддатларда тўланади:
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўловчилар томонидан - ҳисоб-китоб тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай амалга оширилади;
- юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш йилига бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майигача амалга оширилади.
Солиқ тўловчилар жорий йилнинг 15 январига қадар сувдан фойдаланиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига солиқни белгиланган лимитдан келиб чиқиб ёки сув етказиб бериш шартномасига кўра ҳар ойда ёки ҳар чоракда тўлашлари тўғрисида билдирувнома юборадилар.
Солиқни хисоблаш тартиби
Юридик шахсларнинг бюджет билан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобларининг бухгалтерия ҳисоби бюджетга тўловлар бўйича (турлар бўйича) қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағида юритилади.
Ҳисоблаб ёзилган солиқ суммаси қуйидагича акс эттирилади:
-давр харажатларини ҳисобга олиш ҳисобварағи дебети;
-бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағи кредити.
Мавзуга доир масалалар
1-масала. Саноат корхонаси ҳисобот даврида жами 60000 куб. метр сув ресурсларидан фойдаланган бўлиб, шундан 35 фоизи ер ости манбаларидан, қолган қисми эса ер усти манбаларидан олинган. Корхона тўлаши лозим бўлган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммасини ҳисобланг.
Ечилиши:
Саноат корхоналари учун ушбу солиқ ставкалари ер усти манбаларидан олинган сув учун бир куб метрга 640.0 тийин, ер ости манабаларидан фойдаланилган сув учун бир куб метрга 820.0 тийин белгиланган.
Корхона 15000 куб метр (60000 х 35%) ер ости сувларидан; 21000 куб метр (60000 - 15000) ер усти сувларидан фойдаланган.
Солиқ суммаси:
21000 х 640 (6.4 сўм) = 134400 сўм
15000 х 820 (8.2 сўм) = 123000 сўмни ташкил этади.
2-масала. Электростанция ҳисобот даврида 450000 кб.метр ер усти сув ресурсларидан, 50000 куб.метр ер ости сув ресурсларидан фойдаланган. Корхона тўлаши лозим бўлган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммасини ҳисобланг.
Ечилиши:
1. Электростанциялар учун ушбу солиқ ставкалари ер усти манбаларидаги сув ресурсларидан фойдаланганлик учун 1 куб.метрга 183.0 тийин, ер ости манабаларидан фойдаланилган сув учун 1 куб метрга 273.0 тийин белгиланган.
2. Фойдаланилган сув ҳажмидан ва белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб солиқ суммасини ҳисоблаймиз:
450000 х 183.0 (1.83 сўм) = 823500 сўм
50 000 х 273.0 (2.73 сўм) = 136500 сўм
Жами: 823500 + 136500 = 960000 сўм.
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни жорий этишдан кўзда тутилган мақсад нима?
2. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўловчилари кимлар?
3. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни давлат бюджетига таъминлаб берадиган асосий солиқ тўловчиларни биласизми?
4. Жисмоний шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўловчилари бўлаолишадими?
5. Солиққа тортиш объекти қандай тартибда аниқланади?
6. Солиқ ставкалари қайси давлат органи томонидан белгиланади?
7. Солиқ ставкалари қайси мезонлар асосида ўрнатилган?
8. Қандай юридик шахслар сув ресурсларидан фойдаланилганлик учун солиқдан озод этилади?
9.
3.9. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ
Ер қаъридан фойдаланганда солиққа тортиш зарурлиги
Жахон амалиётида табиий ресурслардан фойдаланганлик учун тўловлар тизимини бонуслар, ренталс, роялти ва солиқлар ташкил этади. Бонуслар – бир марталик тўлов бўлиб, давлат учун солиқлар каби унчалик муҳим молиявий ресурс бўлмасада, давлат бюджети даромадларини оширишнинг зарур элементларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳам хўжалик юритувчи субъектлар табиий ресурслардан фойдаланиши жараёнида бонуслар тўлайди. Республикамиз қонунчилигига мувофиқ, бонуслар – бу битим тузилган вақтда ёки муайян натижага эришилгач битим шартларига мувофиқ белгиланган бир марталик тўловлар ҳисобланади.[4]
Ўзбекистонда ер қаъридан фойдаланувчилар икки хил бонусни тўлайдилар. Булар имзоли бонус ҳамда тижоратбоп топилма бонуси.
Ренталс табиий ресурслардан фойдаланганлик учун тўловларнинг иккинчи кўриниши ҳисобланиб, давлат томонидан табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича шартнома тузиш вақтида ундириладиган тўлов ҳисобланади. Ренталс келишув даври давомида ёки қазиб олиш бошланишидан аввал ундирилади.
Роялти табиий ресурслардан фойдаланувчининг ялпи даромадидан фоиз кўринишида ундирилиб, давлат томонидан табиий ресурсларнинг эгаси сифатида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг қатъий улуши ўзлаштирилади.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни жорий этилишидан асосий мақсад – умумдавлат мулки ҳисобланган ер ости бойликларидан оқилона тарзда бутун жамият аъзоларини ва келажак авлод манфаатларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
Ўзбекистонда 2002 йил 13 декабрда “Ер ости бойликлари тўғрисида” ги Қонуннинг янги тахрири тасдиқланди ва ушбу қонуннинг асосий вазифаси бўлиб, ер ости бойликларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва тасарруф этишда юзага келадиган муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлиги белгиланди.
Солиқ тўловчилар, объекти ва базаси
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўловчилари бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдали қазилмаларни қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдали қазилмаларни ажратиб олаётган, шунингдек, фойдали қазилмалардан фойдали компонентларни ажратиб олган ҳолда уларни қайта ишлашни амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланишади.
Солиққа тортиш мақсадида ер ости бойликлари деганда ер қобиғининг юқори қисмини қамраб оладиган ҳамда фойдали қазилмаларни тадқиқ қилиш ва қазиб олиш мумкин бўлган макон, фойдали қазилмалар деганда - иқтисодий ва соғломлаштириш аҳамиятига эга геологик ҳосилалар қаралади.
Таркибида рангли, нодир, асл, қора металлар ва бошқа минерал хом ашё бўлган рудаларни бир корхона қазиб олиб, уни бундан кейин қайта ишлаш учун бошқа корхоналарга берса (экспорт бундан мустасно), қазиб олинадиган рудани қайта ишлайдиган ва солиқ ставкаси белгиланган тайёр маҳсулот чиқарадиган корхона солиқ тўловчи ҳисобланади. Масалан, Олмалиқ мис қазиб олиш корхонаси таркибида мис бўлган, қазиб олинган рудани бойитиш фабрикасига беради, фабрика бойитилган рудани Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатининг мис эритиш заводига топширади. Комбинат тайёр маҳсулот - тозаланган мис чиқаради, солиқ ставкаси ҳам унга белгиланган. Мазкур ҳолатда рудани қазиб олувчи корхона эмас, балки тозаланган мисни олганлик учун комбинат солиқ тўловчи ҳисобланади.
Руда қайта ишлаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига юклаб жўнатилган ёки экспорт қилинган тақдирда рудани қазиб олган корхона солиқ тўловчи бўлиб ҳисобланади.
Қуйидагилар ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа тортиш объектлари ҳисобланади:
а) фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳажми (шу жумладан йўл-йўлакай олинадиган фойдали қазилмалар ва қимматли компонентлар) уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотнинг ҳақиқатда сотилиш қиймати бўйича, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини чегирган ҳолда.
Қазиб олинган руда таркибидан, асосий фойдали қазилмадан ташқари, унга доир ставкалар белгиланган бошқа хом ашё ажратиб олинган тақдирда йўл-йўлакай олинадиган фойдали қазилмалар ва қимматли компонентлар солиққа тортиш объекти бўлиб ҳисобланади.
Қазиб олинган фойдали қазилма ёки унинг бир қисми корхона томонидан бошқа материалларни ишлаб чиқариш ёки тайёрлаш учун хом ашё ҳисобланган тақдирда солиқ ушбу хом ашёни қазиб олишнинг ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиқиб, тасдиқланган ставкалар бўйича тўланади.
Ҳисобот ойида қазиб олинган, лекин тўлалигича ёки қисман сотилмаган фойдали қазилмалар ҳажми учун солиқ сотилган маҳсулотнинг ҳисобот ойи ёки сотиш амалга оширилган бундан олдинги ой учун ўртача ҳисобланган қийматидан келиб чиқиб тўланади.
Газ қазиб чиқарувчи корхоналар учун солиққа тортиш объекти бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган сотиш баҳоси бўйича, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилган ҳолда, бирламчи тайёргарликдан ўтган қатламдан қазиб олинган табиий (тозаланмаган) газ ҳажми ҳисобланади.
б) техноген ҳосилалар ҳажми (минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш чиқиндилари) ажратиб олинган асосий фойдали қазилманинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳақиқий сотилиш қиймати бўйича, бунда қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилади.
в) тўпланган чақноқ тош хом ашёси намуналари, палеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларининг ҳисоб қиймати.
Солиқ ставкалари ва солиқдан имтиёзлар
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланади ва солиқ тўловчиларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ва унинг қуйи органлари томонидан белгиланган тартибда етказилади.
2014 йил 1 январдан бошлаб ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари қуйидагича белгиланган.
3.10.1-жадвал
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ
СТАВКАЛАРИ
Солиққа тортиш объектининг номи |
Солиқ солинадиган базага нисбатан солиқ ставкалари, фоизда |
1. Асосий ва қўшимча фойдали қазилмалар олинишига нисбатан солиқ ставкалари |
|
Энергия ташувчилар: |
|
Табиий газ |
30,0 |
Ер остидан қазиб олинган газ |
2,6 |
Нобарқарор газ конденцати |
20,0 |
Нефть |
20,0 |
Кўмир |
3,8 |
Рангли ва ноёб металлар: |
|
Тозаланган мис |
8,1 |
Молибденли саноат маҳсулоти |
1,3 |
Концентрантланган қўрғошин |
1,3 |
Метал рух |
1,3 |
Вольфрам концентрати |
10,4 |
Асл металлар: |
|
Олтин |
5,0 |
Кумуш |
8,0 |
Қимматбаҳо, ярим қимматбаҳо ва зиб-зийнат учун тошлар хом-ашёси |
24,0 |
Қора металлар: |
|
Темир |
3,9 |
Кон-кимё хом-ашёси: |
|
Тош (овқатга ишлатиладиган) туз |
1,7 |
Калий тузи |
0,4 |
Натрит сульфат |
0,4 |
Фосфоритлар (графитларда) |
4,8 |
Карбонат хом-ашёси (охактошлар, доломитлар) |
3,3 |
Глауконит |
3,3 |
Минераль пигментлар |
4,8 |
Кон-руда хом-ашёси: |
|
Плавик шпатли концентрат |
21,2 |
Табиий графит |
7,8 |
Иккиламчи бойитилмаган кулранг каолин |
7,9 |
Кварц – дала штапли хом –ашёси |
6,5 |
Шиша хом –ашёси |
1,8 |
Бетонитли лой |
4,8 |
Солиқни хисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни юридик шахслар қуйидаги тартибда тўлайдилар:
а) микрофирма ва кичик корхоналар – йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25 кунидан кечиктирмай;
б) микрофирма ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган бошқа солиқ тўловчи юридик шахслар – ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25 кунидан кечиктирмай.
Кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан шуғулланувчи жисмоний шахслар йилига бир маротаба, кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай давлат солиқ хизмати органларининг хабарномаси бўйича ҳисоб-китобни уларга тақдим этадилар ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлайдилар.
Солиқни бухгалтерияда хисобга олиш тартиби
Юридик шахсларнинг ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китоблари бухгалтерия ҳисоби бюджетга тўловлар (турлари) бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағида юритилади.
Ҳисоблаб ёзилган солиқ суммаси бухгалтерияда қуйидагича акс эттирилади:
-давр харажатларини ҳисобга олиш ҳисобварағининг дебети;
-бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағининг кредити.
Мавзуга доир масалалар
1-масала. Нефть қазиб олувчи корхона ҳисобот даврида 1600 тонна нефть қазиб олган. Корхона қайта ишлаш учун 1600 минг сўмга (ҚҚС ва акциз солиғисиз) реализация қилган. Корхонанинг ҳисобот даврида тўлаши лозим бўлган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ суммасини аниқланг?
Ечилиши:
1. Нефть маҳсулотларини қайта ишлашдан олинган ҳақиқатда сотилиш қийматидан 20,0 % да тўланиши белгиланган;
2. Нефть маҳсулотларининг қайта ишлашдан олинган маҳсулотнинг ҳақиқатда сотилиш қиймати ва белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ суммасини ҳисоблаймиз.:
1600 х 20 % = 320,0 минг сўм
2-масала. Кўмир қазиб олувчи корхона ҳисобот даврида 1900 тонна кўмир қазиб олган ва унинг 45 фоизини 8400 минг сўмга реализация қилган. Корхонанинг тўлаши лозим бўлган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ суммасини ҳисобланг?
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Ер қаъридан фойдаланганда солиққа тортишнинг зарурлиги нимада?
2. Бонуслар нима?
3. Ренталс нима?
4. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушуми асосан қайси ер ости қазилма бойликлари ҳиссасига тўғри келади?
5. Республикамизда энг йирик солиқ тўловчилар жумласига қайси корхоналар киради?
6. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушумининг асосий қисми республикамизнинг қайси худудлари ҳиссасига тўғри келади?
7. Ер қаъридан фойдаланганда солиққа тортиш объекти ва базаси қандай аниқланади?
8. Қайси мезонлар асосида солиқ ставкалари табақалаштирилади?
9. Ҳозирги вақтда ер ости қазилма бойликларнинг нечта турига нисбатан солиқ ставкалари белгиланган?
III боб бўйича тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:
1.1., 1.2., 1.7., 1.10., 1.11., 1.12., 1.13., 1.14., 1.15., 1.17., 1.18., 1.19., 1.20., 1.21., 1.22., 1.24., 2.1, 2.2., 2.8., 3.1., 3.3., 3.4., 3.12., 3.14., 3.16., 3.18., 3.24., 3.26., 3.41., 4.15., 4.21., 5.5., 5.6., 6.3., 6.13., 6.15.
IV БОБ. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ
4.1. Жисмоний шахслардан ундириладиган
мол-мулк солиғи
Солиқ тўловчилар, солиқ объекти ва базаси
Солиқ кодексига кўра солиқ солинадиган мол-мулкга эга бўлган жисмоний шахслар, чет эл фуқаролари, шунингдек юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўловчилари бўлиб ҳисобланишади.
Жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган уй-жойлари, квартиралари, чорбоғ ва боғ уйлари, гаражлар ва бошқа иморатлари, бинолар ва иншоотлари қиймати солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини инвентаризация қилиш қиймати солиқ солиш база бўлиб ҳисобланади. Агар жисмоний шахсларнинг мол-мулкини баҳоси тегишли ваколатли идоралар томонидан аниқланмаган бўлса, бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан мол-мулкнинг шартли қиймати белгиланади ҳамда ўрнатилган ставкалар асосида солиққа тортилади.
Солиқ ставкалари ва солиқ имтиёзлари
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланади, уларни солиқ тўловчиларга Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва унинг қуйи органлари томонидан белгиланган тартибда билдирилади. Солиқ ставкалари ҳар йили кейинги молия йили учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисидага қарори асосида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
2014 йил 1 январдан жисмоний шахслар мол-мулк солиғининг ставкалари қуйидагича белгиланган:
4.1.1-жадвал
Жисмоний шахслар мол-мулк солиғи
СТАВКАЛАРИ[5]
Солиққа тортиш объекти |
Мол-мулкнинг инвентаризация қийматига нисбатан солиқ ставкаси |
Тураржойлар, квартиралар, дала ҳовли ва боғ уйчалари, гаражлар ва бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотлар уларнинг қийматидан келиб чиқиб -200 кв.м.гача Шахарларда 200 кв.м.дан-500 кв.м.гача Шахарларда 500 кв. м.дан ошиқ бўлган |
1,2фоиз 1,4фоиз 1,8фоиз |
Жисмоний шахсларнинг мол-мулклари техник инвентаризациялаш бюроси (ТИБ) ходимлари томонидан баҳоланади.
Мулкида солиқ солинадиган мол-мулк бўйича пенсионерлар учун мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинмайдиган энг кам миқдор умумий майдонининг 60 кв.метри ҳажмида белгиланади.
Солиқ қонунчилигига кўра қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган иморатлари, бинолари ва иншоотларига солиқ солинмайди:
а) "Ўзбекистон Қаҳрамони", Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражали Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқароларнинг;
б) 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва партизанлари, уларга тенглаштирилган шахслар, ички ишлар ва давлат хавфсизлиги органлари таркибида хизмат қилган шахсларнинг, ҳаракатдаги армия таркибига кирган ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда штатдаги лавозимларни эгаллаган шахслар, Ленинград шаҳри қамалида бўлганларнинг ва концентрацион лагерларнинг собиқ ёш тутқунлари.
Солиқни хисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилади.
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар ҳуқуқига эга бўлган шахслар зарур ҳужжатларни давлат солиқ хизмати органларига тақдим этадилар.
Иморатлар, бинолар ва иншоотлар учун мол-мулк солиғи уларнинг ҳар йил 1 январдаги ҳолати юзасидан техник инвентаризациялашнинг ҳудудий кадастр бюролари тақдим этадиган инвентаризация қийматига доир маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқарилади, бундай маълумотлар бўлмаган тақдирда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланган мол-мулкнинг шартли қиймати қабул қилинади.
Янги иморатлар, бинолар ва иншоотлар бўйича солиқ улар барпо этилган ёки олинган йилдан кейинги йилнинг бошидан эътиборан тўланади.
Мерос бўйича ўтган мол-мулкдан солиқ меросхўрлардан мерос очилган пайтдан бошлаб ундирилади. Мол-мулк йўқ қилинган, бутунлай вайрон бўлган ҳолларда мол-мулк солиғи ундириш улар йўқ қилинган ёки бутунлай вайрон бўлган ойдан эътиборан тўхтатилади.
Мол-мулкка мулк ҳуқуқи тақвимий йил давомида бир мулкдордан бошқасига ўтганда солиқни биринчи мулкдор ўша йилнинг 1 январидан бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини йўқотган ойнинг бошигача тўлайди, янги мулкдор эса - мулк ҳуқуқини қўлга киритган ойдан эътиборан тўлайди.
Тақвимий йил давомида имтиёзга эга бўлиш ҳуқуқи пайдо бўлган тақдирда мол-мулк солиғи ана шундай ҳуқуқ вужудга келган ойдан эътиборан қайта ҳисоблаб чиқилади.
Мол-мулк солиғини тўлаш ҳақидаги тўлов хабарномалари тўловчиларга давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳар йили 1 майдан кечиктирмай топширилади. Ҳисобланган йиллик солиқ миқдори 15 октябрдан кечиктирмай маҳаллий бюджетга тўланади.
Мавзуга доир масалалар
1-масала. Фуқаро Сафаров Шерзод Тошент шаҳар Юнусобод тумани Ц-2, 24-уйдан харид қилган 4 хонали квартирасининг техник инвентаризациялаш бюроси томонидан нархланган баҳоси 1850 минг сўмни ташкил этади.
Мол-мулк солиғи суммасини ҳисобланг?
2-масала. Фуқаро Сафаров Шохрух 2013 йил сентябр ойида Тошент шаҳар Чилонзор туманидан 4,0 сотих майдонга эга бўлган тураржой сотиб олди. Сотиб олинган тураржойнинг техник инвентаризациялаш бюроси ходимлари томонидан нархланган қиймати 2450 минг сўмни ташкил этади.
Мол-мулк солиғи суммасини ҳисобланг ва фуқаро Сафаров Шохрух 2008 йил учун қанча миқдорда солиқ тўлаши лозим бўлади.
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Жисмоний шахслардан ундириладиган мол-мулк солиғининг тўловчилари кимлар?
2. Жисмоний шахсларнинг қандай мол-мулклари солиқ солиш объекти ва базаси ҳисобланади?
3. Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари кимнинг қарори билан белгиланади?
4. Жисмоний шахслар мол-мулк солиғи ставкаси 2008 йилда неча фоиз қилиб белгиланган?
5. Жисмоний шахслар мол-мулкини баҳолаш бўйича инвентаризация қиймати бўлмаса солиқ ундириш қандан тартибда амалга оширилади?
6. Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи суммаси қайси давлат органи томонидан ҳисоблаб чиқарилади?
7. Тўлов хабарномаси қайси муддатгача участка солиқ инспекторлари томонидан солиқ тўловчиларга етказилади?
8. Мол-мулк солиғидан кимлар солиқдан озод этилади?
9. Пенсионерларнинг неча квадрат метр мол-мулки қиймати солиққа тортилмайди?
10. Йиллик ҳисобланган мол-мулк солиғи қайси муддатда бюджетга тўланади?
4.2. Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи
Ер солиғини тўловчилар, солиқ объекти ва базаси
Солиқ кодексига кўра ўз мулкида, эгалигида, фойдаланишида ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари ер солиғининг тўловчилари бўлиб ҳисобланишади.
Жисмоний шахсларнинг қуйидаги ер участкалари солиқ солинадиган объект ҳисобланади:
· деҳқон хўжалигини юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;
· якка тартибда уй-жой қурилиши учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;
· жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун берилган ер участкалари;
· хизмат юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ берилган чек ерлар;
· мерос бўйича, ҳадя қилиниши ёки сотиб олиниши натижасида уй-жой, дала ҳовли билан биргаликда эгалик қилиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари;
· қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулк қилиб олинган ер участкалари;
· тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун доимий фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари.
Солиқ кодексига кўра кўчмас мулкка эга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг ер участкаларининг майдонига доир маълумотномалари солиқ солинадиган база бўлиб ҳисобланади.
Ер солиғи ставкалари ва солиқдан имтиёзлар
Жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президент қарори билан белгиланади ва солиқ тўловчиларга Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва унинг қуйи органлари томонидан белгиланган тартибда хабар қилинади.
Берилган ерлардан икки йил давомида фойдаланмаган жисмоний шахслардан ер солиғи уч баравар миқдорида ундирилади.
Жисмоний шахслар фойдаланадиган (шу жумладан, ер солиғини тўлашдан озод этилган), давлат ҳокимияти органлари томонидан ажратилган майдонлардан ортиқча ер участкалари учун ер солиғи жисмоний шахслар учун 1,5 коэффициентини қўллаган ҳолда тўланади.
Давлат ҳокимияти органлари томонидан ажратилган ер участкалари майдони ер бериш тўғрисида давлат ҳокимияти органларининг қарори, ерга эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқи учун давлат далолатномаси, ерни ижарага олиш шартномаси, ер участкасига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатларга кўра белгиланади.
Ер участкасига нисбатан мулк, эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, солиқ бутун майдон учун юқорида кўрсатилган ошириш коэффициентларини қўллаган ҳолда тўланади.
Жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолияти учун берилган ер участкаларидан солиқ корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун тасдиқланган ставкалар бўйича ундирилади. Жисмоний шахслар учун ер солиғини ҳисоблаб чиқариш дўконлар, ошхоналар, устахоналар ва тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган бошқа объектлар учун фойдаланиладиган ер участкалари учун амалга оширилади.
Солиқ кодексига кўра қуйидаги жисмоний шахслар ер солиғидан озод қилинадилар:
§ "Ўзбекистон Қаҳрамони", Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган шахслар, учала даражали Шуҳрат ордени билан тақдирланганлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари;
§ хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар;
§ ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари - хизмат муддатига;
§ I ва II гуруҳ ногиронлари;
§ ёлғиз пенсионерлар. Солиқ солиш мақсадлари учун ёлғиз пенсионерлар деганда бир ўзлари ёки вояга етмаган болалари ёки ногирон боласи билан биргаликда алоҳида уйда, квартира ёки ётоқхонада яшайдиган пенсионерлар тушунилади;
Ер солиғини хисоблаш
Жисмоний шахслар учун ер солиғини давлат солиқ органларининг ходимлари ҳисоблаб чиқаради. Давлат солиқ хизмати органлари ер участкалари мулкдорлари, ер эгалари ёки ердан фойдаланувчилар ёки ижарачилар бўлган жисмоний шахсларнинг мунтазам ҳисобини юритадилар.
Солиқ тўланиши тўғрисидаги тўлов хабарномалари жисмоний шахсларга давлат солиқ органлари томонидан ҳар йили, жорий йилнинг 1 майидан кечиктирмай топширилади.
Ер участкаларининг майдони ўзгарганда ва йил давомида имтиёз ҳуқуқи пайдо бўлганда ёки бекор қилинганда давлат солиқ органлари бир ой давомида солиқни қайта ҳисоб-китоб қилишлари ва солиқ тўловчига тўлаш муддатлари ўзгарганини ҳисобга олган ҳолда янги ёки қўшимча тўлов хабарномасини тақдим этишлари шарт.
Жисмоний шахсларга қишлоқ жойларда шахсий ёрдамчи хўжалик (деҳқон хўжалиги) юритиш учун берилган ер участкалари томорқа ерлардан ва жамоат ерларида қўшимча ажратилган ер участкаларидан иборат бўлиши мумкин. Бундай ҳолда томорқа ерлар майдони ер кадастри маълумотлари бўйича қабул қилиниб, юз берган ўзгаришлар ҳар йили натурада аниқлаштирилади. Жамоат ерларида қўшимча ажратилган ер участкалари майдони хўжаликларнинг маълумотлари бўйича ҳисобга олиниб, ҳар йили аниқлаштирилади.
2014 йил учун фуқороларга уй-жой қуриш учун берилган ер участкаларига Тошкент шахрида 1кв.м. учун 1 зонада 430 сўм, 5 зонада 170 сўм ер солиғи белгиланган.
Агар жисмоний шахс якка тартибда уй-жой қурилиши ёки шахсий ёрдамчи хўжалик (деҳқон хўжалиги) юритиш учун берилган ер участкасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланса ёки ердан мақсадли фойдаланишни ўзгартирмасдан ўз уйини офис сифатида расмийлаштирса, бунда ундан ер солиғи якка тартибда уй-жой қурилиши ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ерлар учун белгиланган ставкалар бўйича ундирилади.
Эгалик қилиш ҳуқуқи мерос бўйича турар жой, нотурар иморат ва иншоотлар, боғ уйчаси ўтиши билан бирга ўтган ер участкалари учун ер солиғи меросхўрлардан, мерос қолдирувчининг солиқ мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда ундирилади.
Ер солиғини тўлаш муддатлари
Жисмоний шахслар ҳисобланган йиллик ер солиғини 15 октябрдан кечиктирмай тўлайдилар. Тўланган солиқ суммаси белгиланган тартибда маҳаллий бюджетга тушади.
Йил давомида ажратилган ер участкалари учун солиқ ер участкаси ажратилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади. Масалан, ваколатли ҳокимият органининг 15 сентябрдаги қарори билан корхонага ер ажратилса, у ер солиғини 1 октябрдан бошлаб тўлайди.
Ер солиғи тўловчи жисмоний шахслар давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари устидан давлат солиқ хизматининг юқори органлари ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Мавзуга доир масалалар
1-масала. Фуқаро Сафарова Шахзода 2008 йил 10 январда Тошкент вилояти Қибрай туманидан 6 сотих ер участкасини уй-жой қуриш учун сотиб олди.
Фуқаро Сафарова Шахзода сотиб олган ер участкаси учун қанча миқдорда ер солиғини тўлаши лозим. Ер солиғи суммасини ҳисобланг?
2-масала. Фуқаро Ромозонов Акбар Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшайди. Унинг ер участкаси 15 сотихни ташкил этади.
Фуқаро Ромозонов Акбар ер участкаси учун қанча миқдорда ер солиғини тўлаши лозим. Ер солиғи суммасини ҳисобланг?
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғининг тўловчилари кимлар?
2. Жисмоний шахсларнинг қандай ерлари солиқ солиш объекти бўлаолади?
3. Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари қандай белгиланади?
4. Жисмоний шахслар берилган ерлардан фойдланмаган ҳолатда қандай тартибда улардан солиқ ундирилади?
5. Жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолияти учун берилган ер участкаларидан қандай тартибда солиқ ундирилади?
6. Қандай тоифадаги фуқаролар ер солиғидан озод этилади?
7. Жисмоний шахсларнинг ер солиғи қайси давлат органи томонидан ҳисоблаб чиқарилади?
4.3. Жисмоний шахслардан олинадиган
даромад солиғи
Солиқнинг мохияти, солиқ тўловчилар, солиқ объекти ва базаси
Маълумки, солиқ қонунчилигида солиққа тортиш мақсадида солиқ тўловчилар иккига бўлинган, яъни юридик ва жисмоний шахсларга.
Жисмоний шахсларга – юридик шахс мақомини олмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар киради.
Жисмоний шахслар тўлаётган солиқлар ичида бюджет тушумларидан салмоқли ўринни эгаллайдиган солиқ бу – жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидир.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – давлат бюджети даромад манбаларидан бири бўлиб, у умумдавлат солиқлари таркибига киради. Унинг ўзига хос хусусияти шундаки, солиқ жисмоний шахсларнинг бевосита даромадларидан олинади.
Солиқ кодексига кўра молия йилида солиқ солинадиган даромадга эга бўлган жисмоний шахслар жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланади.
Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахслар резидентлар ва норезидентларга бўлинади.
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган ёки молия йилида бошланадиган ёхуд тугайдиган ўн икки ойгача бўлган исталган давр мобайнида 183 кун ёки ундан кўпроқ муддатда Ўзбекистонда турган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасининг резиденти деб қаралади.
Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган жисмоний шахсларга уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги, шунингдек ундан ташқаридаги фаолияти манбаларидан олинган даромадлари бўйича солиқ солинади.
Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлмаган жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги манбалардан олинган даромадлар бўйича солиқ солинади.
Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромади солиқ солиш объекти ҳисобланади. Солиққа тортиладиган база бўлиб, жисмоний шахсларнинг жами даромадидан солиқ қонунчилигига кўра белгиланган чегирмаларни айириб ташлагандан кейинги қолдиқ сумма ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган жисмоний шахсларнинг даромад солиғи суммалари Ўзбекистон Республикасида солиқни тўлашда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинади.
Даромадлар таркиби
Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадига солиқ тўловчи олиши лозим бўлган (олган) ёки текинга олган пул ёхуд бошқа маблағлар киради. Жумладан:
1) меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадлар (172-модда);
2) жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари (176-модда);
3) жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари (177-модда);
4) бошқа даромадлар (178-модда).
Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадларга жисмоний шахсларнинг меҳнат шартномаси бўйича қилинган ишлардан ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича оладиган даромадлари киради. Бундан ташқари меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган тўловлар (йиллик иш якунлари бўйича мукофот, бир йўла бериладиган мукофотлар, маошларга устамалар, таътилга ҳар йилги қўшимча ҳақлар, кўп йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва бошқалар), компенсация тўловлари тарзидаги даромадлар ҳам киради.
Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадларига фоизлар, двидентлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар, жисмоний шахсларга тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинган даромадлар, роялти ва шу каби қонунчиликда кўзда тутилган даромадлар киради.
Моддий наф тарзидаги даромадлар жумласига юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини, мулкий ҳуқуқларни тўлаш, шу жумладан: жисмоний шахсларнинг болаларини мактабгача таълим муассасаларида ўқитиш, тарбиялаш; коммунал хизматлар, ходимларга берилган уй-жой ҳақини, уй-жойдан фойдаланиш харажатлари ётоқхонадаги жойлар ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш кабилар киради.
Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари жумласига эса давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар, ишсизлик нафақалари, ижтимоий нафақалар ва пенсиялар; стипендиялар; донорлик учун пул мукофотлари; алиментлар; мусобақаларда, кўрикларда, танловларда совринли ўринлар учун бериладиган совринлар, пул мукофотлари; ютуқлар; грантлар; жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари, улар бўйича олинган фоизлар ва бошқа даромадлар киради.
Даромад солиғи ставкалари
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи кўпгина мамлакатлардаги сингари Ўзбекистонда ҳам прогрессив солиқ ҳисобланади. Ушбу солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланади ва ўрнатилган тартибда давлат солиқ идоралари ходимлари томонидан жисмоний шахсларга билдирилади. Ҳар йили белгиланган ставкалар Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан қайтадан кўриб чиқилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг солиқ қонунчилигига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
· жисмоний шахсларнинг иш хақи, мукофотлар ва бошқа даромадларига солинадиган табақалашган прогрессив солиқ ставкалари;
· жисмоний шахсларнинг дивидент ва фоиз тариқасида оладиган даромадига солиқ ставкаси;
· норезидент жисмоний шахсларнинг даромадларига тўлов манбаида солинадиган солиқ ставкалари;
· имтиёзли солиқ ставкалари.
2014 йилдан жисмоний шахсларнинг иш ҳақлари, мукофот пуллари ва бошқа даромадларидан солиқ ставкаси қуйидаги жадвал маълумотлари асосида ҳисобланади (4.3.1-жадвал).
Солиқ солиш мақсадлари учун энг кам иш ҳақининг миқдори йил бошидан эътиборан ортиб (ўсиб) борувчи якун тарзида ҳисобланади.
4.3.1 -жадвал
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
СТАВКАЛАРИ[6]
Жами даромад миқдори |
Солиқ суммаси |
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоригача |
даромад суммасининг 7,5 фоизи |
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридан (+1 сўм) ўн баравари миқдоригача |
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридан олинадиган солиқ + беш баравардан ошадиган сумманинг 16 фоизи |
энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан (+1 сўм) ва ундан юқори суммадан |
энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан олинадиган солиқ + ўн баравардан ошадиган сумманинг 22 фоизи |
Норезидент жисмоний шахсларнинг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасидаги манбадан олган даромадларига уларни тўлаш манбаида чегирмаларсиз, қуйидаги ставкалар бўйича солиқ солинади:
· дивиденд ва фоизлар - 10 фоиз;
· хатарни суғурталаш ёки қайта суғурталашга тўланган суғурта мукофотлари - 10 фоиз;
· Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар ўртасида ҳаракат қатновида халқаро алоқа учун телекоммуникациялар ёки транспорт хизматлари (фрахтдан даромадлар) - 6 фоиз;
Жисмоний шахсларга тўланадиган дивидендлар ва фоизларга 10 фоизлик ставка бўйича тўлов манбаида солиқ солинади.
Бунда солиқ солиш мақсадида дивидендларга акциялар бўйича ҳамда қимматли қоғозлардан олинадиган даромадлар киради. Фоизларга қарз мажбуриятлари ва хўжалик юритувчи субъектнинг устав сармоясида улушбай иштирокидан келадиган даромадлар ва бошқалар киради.
Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда дивидендлар ва фоизлар бўйича даромадлар, қўшимча тўловлар жами даромад таркибидан ҳисобдан чиқарилади.
Даромад солиғи бўйича имтиёзлар
Солиқ қонунчилигига кўра жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадига қуйидагилар киритилмайди:
§ меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланадиган, энг кам иш ҳақининг ўн икки баравари миқдори доирасидаги ишдан бўшатиш нафақаси, давлат ижтимоий суғуртаси ва давлат ижтимоий таъминоти бўйича нафақалар, ишсизлик нафақалари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари, шу жумладан оиланинг бемор аъзосини парваришлаш нафақалари бундан мустасно), шунингдек хайрия ва экология жамғармалари маблағларидан фуқароларга пул ва натура шаклида бериладиган нафақалар ва бошқа ёрдам турлари.
Бунда энг кам иш ҳақи ҳисоби учун меҳнат шартномаси тўхтатилган кунда амал қилган (охирги ишлаган кундаги) ойлик энг кам иш ҳақининг миқдори қабул қилинади;
§ олинадиган алиментлар;
§ олий ўқув юртлари ва ўрта махсус ҳамда ҳунар-техника ўқув юртлари ҳамда улар базасида ташкил этилган бизнес мактаблари, шу жумладан олий ва ўрта диний ўқув юртлари томонидан ўз талабаларига ва ўқувчиларига тайинланадиган стипендиялар, шунингдек хайрия ва экология жамғармалари маблағларидан таъсис этиладиган стипендиялар;
§ давлат пенсиялари, шунингдек уларга устамалар (устамаларнинг қонун хужжатларида чегараланган миқдоригача);
§ шахслар қон топширганлик учун, донорликнинг бошқа турлари учун, она сути топширганлик учун оладиган суммалар, шунингдек тиббиёт муассасаларининг ходимлари қон йиғиб топширганликлари учун оладиган суммалар;
§ фуқароларнинг хорижда ишлашга юборилиши муносабати билан давлат бюджетидан молиялаштириладиган муассасалар ва ташкилотлардан чет эл валютасида оладиган иш ҳақи суммалари ва бошқа суммалар, қонун ҳужжатларида белгиланган суммалар доирасида;
§ жисмоний шахсларнинг хусусий мулк ҳуқуқи асосида ўзларига қарашли бўлган мол-мулкни сотиш натижасида оладиган суммалари, тадбиркорлик фаолияти доирасида амалга ошириладиган мол-мулкни сотиш натижасида оладиган даромадлардан ташқари;
Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни тўлашдан қуйидагилар тўлалигича озод қилинадилар:
§ хорижий давлатлар дипломатия ваколатхоналарининг бошлиқлари ва аъзолари ҳамда консуллик муассасаларининг мансабдор шахслари, уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса, - Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинадиган, дипломатлик ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан ташқари барча даромадлари бўйича;
§ хорижий давлатлар дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ходимлари ва уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаса, - Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинадиган, дипломатлик ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан ташқари барча даромадлари бўйича;
§ хорижий давлатлар дипломатия ваколатхоналарига, консуллик муассасаларига хизмат кўрсатадиган ходимлар таркибига кирган шахслар, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаса, - ўз хизмати юзасидан оладиган барча даромадлари бўйича;
§ хорижий давлатлар дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг уйларида ишловчилар, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаса, - ўз хизмати юзасидан оладиган барча даромадлари бўйича;
§ ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро ташкилотларнинг мансабдор шахслари - агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса, ушбу ташкилотларда олган даромадлари бўйича;
§ Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари, ички ишлар органлари ва божхона органларининг оддий хизматчилари ва бошлиқлари таркибига мансуб шахслар, шунингдек ўқув ёки синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар - хизматни ўташ (хизмат вазифасини бажариш) муносабати билан олган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўлов суммалари бўйича;
§ мансаб даражалари бор прокуратура органлари ходимлари.
Қуйидаги солиқ тўловчиларнинг даромадлари жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни ҳар бир тўлиқ ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида тўлашдан озод этилади:
а) "Ўзбекистон Қаҳрамони", Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган шахслар, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган шахслар, уруш ногиронлари ёхуд 1941-1945 йиллардаги уруш даврида ёки ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланиш, контузия бўлиш ёки шикастланиш оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар жумласидан бўлган бошқа ногиронлар, собиқ партизанлар жумласидан бўлган ногиронлар, шунингдек пенсия таъминоти бўйича мазкур тоифадаги ҳарбий хизматчиларга тенглаштирилган бошқа ногиронлар;
б) хизматни ҳаракатдаги армия таркибига кирган ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда ўтаган ҳарбий хизматчилар, собиқ партизанлар жумласидан бўлиб, фуқаролар уруши ва 1941-1945 йиллардаги уруш, собиқ СССРни ҳимоя қилиш бўйича бошқа жанговар операцияларнинг қатнашчилари, 1941-1945 йиллардаги уруш даври меҳнат фронтининг фахрийлари ва концентрацион лагерларнинг собиқ ёш тутқунлари;
в) Ленинград қамали пайтида 1941 йил 8 сентябрдан 1944 йил 27 январгача бўлган даврда Ленинград шаҳрида ишлаган фуқаролар;
г) ички ишлар органларининг бошлиқлари ва оддий хизматчилари жумласидан бўлиб, хизмат вазифаларини бажариш чоғида яраланиш, контузия бўлиш ва шикастланиш оқибатида ногирон бўлиб қолганлар;
д) болаликдан ногирон бўлиб қолганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари;
Жисмоний шахсларнинг имтиёзларга бўлган ҳуқуқи улар ҳисобот йили учун тегишли ҳужжатларни тақдим этганида вужудга келади.
Ҳисобот йили учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги имтиёз имтиёзларга бўлган ҳуқуқ юзага келган ой бошидан тақдим этилади.
Энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги имтиёз жисмоний шахсларнинг асосий иш жойида, агар асосий иш жойи мавжуд бўлмаса, унда яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқ ҳисоблаб чиқаришда қўлланилади.
Фуқаро имтиёзларга бўлган ҳуқуқни йўқотганлигини 15 кундан кечиктирмай, ундан солиқ ушлаб қоладиган корхона, муассаса, ташкилот, шунингдек жисмоний шахсларни ёхуд солиқ органини (агар мазкур орган ҳисоб-китобни амалга оширса) маълум қилиши лозим.
Солиқни хисоблаш
Асосий иш жойидан олинадиган меҳнат ҳақи тўловлари ва бошқа тўловлардан жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш йил бошидан ўсиб борувчи якун билан уларни ҳисоблаб ёзишнинг боришига қараб солиқ солинадиган жами даромад суммасидан амалга оширилади.
Фуқаро бир йил мобайнида асосий иш (хизмат, ўқиш) жойини ўзгартирса, у янги иш жойидаги бухгалтерияга дастлабки иш ҳақи олгунига қадар белгиланган шакл бўйича жорий йилда тўланган даромадлар ҳамда ушлаб қолинган солиқ суммаси ҳақидаги маълумотномани тақдим этиши шарт.
Янги иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича солиқни ҳисоблаб чиқариш тақвим йили бошидан илгариги ва янги иш (хизмат, ўқиш) жойида олинган жами даромаддан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Аввалги иш жойидан маълумотнома тақдим этилмаган ёки солиқ тўловчининг идентификация рақами тақдим этилмаган ҳолларда солиқ солинадиган даромаддан энг юқори ставка бўйича солиқ ундирилади. Маълумотнома кейинроқ тақдим этилса, у ҳолда ундирилган умумбелгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Аввалги асосий иш жойидаги меҳнат мажбуриятларининг ходим томонидан бажарилиши билан боғлиқ мукофот ва бошқа тўловлар унга ишдан бўшатилганидан сўнг тўланган бўлса, мазкур мукофот ва тўловлар умумбелгиланган тартибда уларни тўлаш чоғида жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиққа тортилади. Бу фуқароларга тўланган даромаднинг ҳамда ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси ҳақида корхона, муассаса, ташкилот бир ой муддатда истиқомат жойидаги давлат солиқ хизмати органига маълум қилиши шарт.
Асосий бўлмаган иш жойидан олинган меҳнат ҳақи тўловлари ва бошқа тўловлардан жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш йил бошидан ўсиб борувчи якун билан солиқ солинадиган жами даромад суммасидан уларни ҳисоблаб ёзишнинг боришига қараб (агар бундай даромадлар тўланган бўлса), белгиланган ставкалар бўйича амалга оширилади.
Агар асосий бўлмаган иш жойидаги меҳнат тўлови бўйича даромад олувчи жисмоний шахс бухгалтерияга энг юқори ставка бўйича даромадидан солиқ ушлаб қолиниши ҳақида ариза топширса, даромадларни тўловчи юридик шахслар солиқ тўловчининг аризасига кўра солиқни ушлаб қоладилар.
Асосий бўлмаган иш жойидан даромад олган жисмоний шахслар даромадидан олинган даромадлар, қилинган харажатлар ва ушланган солиқ суммаси тўғрисидаги тақдим этилган декларация маълумотлари бўйича солиқ хизмати органи томонидан даромад солиғи якуний суммаси ҳисоблаб чиқарилади. Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш учун юридик шахс жавобгардир. Солиқ суммаси ушлаб қолинмаганда юридик шахс ушлаб қолинмаган солиқ суммасини ҳамда у билан боғлиқ жарима ва пеняларни бюджетга тўлаши шарт.
Солиқни тўлаш тартиби
Юридик шахслар қуйидагиларни бажариши шарт ҳисобланади:
1) солиқ даври тугаганидан сўнг ўттиз кун ичида давлат солиқ хизмати органларига даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида (асосий иш жойи бўйича даромадлар олган жисмоний шахслардан ташқари) белгиланган шаклда маълумотнома тақдим этиши шарт, унда қуйидагилар акс эттирилади:
- солиқ тўловчининг – жисмоний шахснинг идентификация рақами;
- солиқ тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий яшаш жойи манзили;
- ўтган солиқ даври якунлари бўйича даромадларнинг умумий суммаси ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган умумий суммаси;
- солиқ агентининг идентификация рақами;
- солиқ агентининг номи, жойлашган ери (почта манзили);
2) йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунига қадар, йил якунлари бўйича эса йиллик молия ҳисоботини тақдим этиш муддатида давлат солиқ хизмати органларига ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни белгиланган шаклда тақдим этиши шарт.
Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ тўлов манбаида ушлаб қолинганда солиқ жамғариб бориладиган тизимда қатнашувчи фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига белгиланган тартибда ҳисоблаб ёзилган бадаллар чегирилган ҳолда қуйидаги муддатларда тўланади:
а) даромад тўловчи юридик шахслар томонидан, ушлаб қолинган солиқ суммаси шу мақсадларда пул маблағлари олиш учун банкка ҳужжатлар тақдим этиш билан бир вақтда бюджетга ўтказилади;
б) тўловни натура ҳолида ёки маҳсулотни реализация қилишдан, ишлар бажариш ёхуд хизмат кўрсатишдан тушган тушумдан тўловчи юридик шахслар томонидан, ушлаб қолинган солиқ суммаси тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин беш кун ичида бюджетга ўтказилади.
Солиқ декларацияси
Декларация – солиқ идораларига солиқ тўловчи жисмоний шахслар томонидан топшириладиган ва ўз ичига олинган даромадлар ва ушбу даромадлар билан боғлиқ харажатлар ҳақидаги маълумотларни акс эттирадиган ҳамда солиқ тўловчининг ҳисобланган солиқларни ихтиёрий равишда ва белгиланган вақтда давлат бюджетига тўлашга мажбур этадиган хужжат ҳисобланади.
Солиқ кодексига кўра жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромади ҳақидаги декларация қуйидаги ҳолларда солиқ органларига топширилади:
а) мулкий даромад, Фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳаққи тариқасида олинган даромад (агар бундай даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса);
б) асосий бўлмаган иш жойидан (Ўзбекистон Республикасидаги, шунингдек унинг ҳудудидан ташқаридаги манбалардан) даромад олган жисмоний шахслар томонидан; (Асосий бўлмаган иш жойидаги меҳнат тўлови бўйича даромад олувчи жисмоний шахс бухгалтерияга энг юқори ставка бўйича даромадидан солиқ ушлаб қолиниши ҳақида ариза топширганлар бундан мустасно)
в) резидент - чет эллик жисмоний шахслар томонидан;
Жисмоний шахслар доимий истиқомат жойидаги давлат солиқ хизмати органларига жами йиллик даромадлари ҳақида декларацияни қуйидаги муддатларда тақдим этишлари керак:
· асосий бўлмаган иш жойидан (Ўзбекистон Республикасидаги, шунингдек унинг ҳудудидан ташқаридаги манбалардан) даромад олган резидент - жисмоний шахслар ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай;
· резидент - чет эллик жисмоний шахслар назарда тутилаётган даромадлар ҳақида - Ўзбекистон Республикасига келган кундан бошлаб бир ой мобайнида белгиланган шаклда.
Якуний декларация белгиланган шаклда ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этилиши керак.
Мавзуга доир масалалар
1-масала. Жисмоний шахсга 2013 йилнинг май ва июнь ойларида 270000 сўм (135000+135000) иш ҳақи ҳисобланган. Май ойи учун 29400 сўм солиқ ушланган. Жисмоний шахсдан июнь ойида ушланиши лозим бўлган даромад солиғи суммасини аниқланг?
Ечилиши:
1. СТД= 270000 сўм
2. Май ва июнь ойлари учун энг кам иш ҳақи 24800 сўм (12400 + 12400) ни ташкил этади.
24800 х 5 (карра) = 124000
24800 х 10 (карра) = 248000
124000 х 13 % = 16120 сўм
16120 + ((248000 – 124000) х 18 %) = 16120 + 22320 = 38440
38440 + ((270000 – 24800) х 25 %) = 38440 + 5500 = 43940
3. Июнь ойи учун ушланиши лозим бўлган солиқ суммаси 43940 – 29400 = 14540 сўмни ташкил этади.
2-масала. ЎзР Солиқ Кодекси бўйича ҳар бир тўлиқ ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида имтиёзга эга бўлган жисмоний шахсга 2013 йил май ойида 135000 сўм иш ҳақи ҳисобланган. Жисмоний шахсдан ушланиши лозим бўлган даромад солиғини аниқланг?.
Ечилиши:
1. 2013 йил май ойи учун энг кам иш ҳақи 12400 сўм;
Жисмоний шахснинг солиққа тортилмайдиган даромадини аниқлаймиз, яъни 49600 сўм (12400 х 4);
СТД = 135000 – 49600 = 85400 сўм;
2. 12400 х 5 (карра) = 62000 сўм
12400 х 10 (карра) = 124000
62000 х 13 % = 8060 сўм
8060 + ((85400 – 62000) х 18 %) = 8060 + 4212= 12272
Демак, имтиёзга эга бўлган Ушбу жисмоний шахс 135000 сўм иш ҳақисидан 12272 сўм даромад солиғини бюджетга тўлаши лозим.
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг моҳиятини тушунтириб беринг?
2. Қандай шахсларни жисмоний шахслар деб аташади?
3. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ўзига хос хусусиятлари нимада?
4. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бюджет даромадлари таркибида қандай аҳамиятга эга?
5. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тўловчилари кимлар?
6. Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадларига қайси даромад турлари киради?
7. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари қайси мезонлар асосида белгиланади?
8. Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадлар таркибига қандай даромадлар киради?
9. Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадларига солиқ ставкалари қандай белгиланади?
10. Норезидент жисмоний шахсларнинг даромадларига тўлов манбаида қандай тартибда солиқ ставкалари қўлланилади?
11. Қайси жисмоний шахсларнинг даромадлари ҳар бир тўлиқ ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида солиқдан озод этилади.
12. Ўта зарарли, ўта оғир, зарарли ва оғир шароитли ишларда банд бўлган ходимларнинг даромадларига қандай ставкада солиқ белгиланади?
13. Жисмоний шахсларнинг даромадларини декларация усулида солиққа тортиш тартибини тушунтириб беринг?
4.4. Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун
бензин, дизел ёнилғиси ва газ истеъмолига солиқ
Солиқ тўловчилар, солиқ объекти ва базаси
Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмолига олинадиган солиқ тўловчилари бўлиб, жисмоний шахсларга транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газни чакана сотадиган, мулкчилик шаклидан қатъи–назар хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланади. Бунда уларнинг жойлашган жойидан қатъи–назар автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчаларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар солиқ тўловчи бўлиб ҳисобланади.
Жисмоний шахсларга транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газни чакана сотиш солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Жисмоний шахсларга сотилган ўзи ишлаб чиқарган ҳамда четдан харид қилинган бензин, дизель ёнилғиси ва газнинг натурал ҳажми солиқ солиш база ҳисобланади.
Солиқ ставкаси ва хисоблаш тартиби
Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмолига олинадиган солиқ ставкалари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президент қарори билан белгиланади. Солиқ суммаси чакана нархга қўшимча равишда белгиланади ва жисмоний шахс - харидорга бериладиган чекда алоҳида сатр билан кўрсатилади.
2014 йил учун бензин ва дизел ёқилғиси 1 литр-265 сўм, суюқ газ 1 литр-180 сўм, қуюқ газ 1м.куб. -220 сўм солиқ белгиланган.
Солиқ суммаси жисмоний шахсларга сотиладиган бензин, дизель ёнилғиси ва газ учун маблағ тўланиши билан бир вақтда ундирилади.
Солиқ суммаси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
N = V х St,
бу ерда:
N - ҳисоблаб ёзилган солиқ;
V - жисмоний шахсларга сотилаётган бензин, дизель ёнилғиси ёки газнинг натурал ифодадаги ҳажми;
St – солиқ ставкаси.
Солиқ хисобини юритиш ва бюджетга тўлаш муддатлари
Солиқ тўловчилар сотилган бензин, дизель ёнилғиси, газ ҳисоби ҳамда ҳисобланган солиқ суммалари ҳисобини алоҳида юритадилар.
Бюджет билан ҳисоб-китоблар ҳисоби "Бюджет билан ҳисоб-китоблар" ҳисобварағи бўйича - "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмолига солиқ" илова ҳисобварағида юритилади, солиқни ўтказиш "Ҳисоб-китоб варағи" ҳисобварағи бўйича акс эттирилади.
Ундирилган солиқ маҳаллий бюджетга Ўзбекистон Республикаси бюджетлари даромад ва харажатларининг тегишли таснифига кўра бўлим ва параграфга тўланади.
Жорий ўн кунлик тўловлар ҳисобга олинган солиқ бўйича ҳисоб-китоб (13-илова) автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига:
-корхоналар томонидан (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) – ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда тақдим этилади;
-микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида, белгиланган шаклда тақдим этилади.
Солиқ банк муассасалари орқали ҳар ўн кунда, бензин, дизель ёнилғиси ва газ жисмоний шахсларга сотилган ой ўн кунлиги тугаганидан сўнг учинчи кундан кечиктирмай тўланади.
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизел ёнилғиси ва газ истеъмолига солиқни бюджетга бевосита тўловчилар кимлар?
2. Солиқ солиш объекти ва базаси қандай аниқланади?
3. Бензин, дизель ёнилғиси ва газни сотиш деганда нима тушунилади?
4. Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизел ёнилғиси ва газ истеъмолига солиқ ставкалари қайси давлат органлари томонидан белгиланади?
5. Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизел ёнилғиси ва газ истеъмолига солиқ ставкалари қайси мезонлар асосида белгиланади?
6. Солиқ суммаси қайси формула ёрдамида топилади?
7. Солиқ суммаси жисмоний шахслардан қайси вақтларда ундирилади?
8. Солиқ тўловчилар солиқ идораларига жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизел ёнилғиси ва газ истеъмолига солиғи бўйича қайси муддатда ҳисобот топширади?
4.4.1. Маҳаллий йиғим
(Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим)
Солиқ кодексининг 23-моддасига кўра айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар таркибига киради ва у маҳаллий бюджет даромадларидан бири ҳисобланади.
Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимнинг тўловчилари бўлиб, Ўзбекистон Республикаси худудида ушбу товарлар билан қонунчиликда белгиланган тартибда чакана савдони амалга оширадиган ва айрим турдаги хизматларни кўрсатадиган юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланади.
Ушбу йиғим айрим турдаги товарлар билан чакана савдони амалга ошириш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқини олиш учун тўланади. Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи рухсат гувоҳномаси билан тасдиқланади. Руҳсат гувоҳномаси жойлардаги маҳаллий ҳокимият органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда берилади. Айрим товар турларининг ва хизматларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланади.
Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси юридик шахс ёки якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга ўз аризаларида кўрсатилган муддатларга, лекин ушбу муддат қонунчиликда назарда тутилган муддатдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Жумладан, юридик шахсларга кўпи билан -3 йил, жисмоний шахсларга -2 йил.
Йиғимлар ўрнатилган минимал иш ҳақи миқдорига нисбатан белгиланади. Ушбу йиғимлар ҳар ойда ҳисобот ойининг 25 кунига қадар бюджетга тўланади.
Маҳаллий йиғимни ўз вақтида тўланиши, қонун ҳужжатларига риоя қилиниши учун жавобгарлик йиғимни тўловчилар зиммасига юкланади.
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Маҳаллий йиғим деганда нимани тушунасиз?
2. Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим солиқ кодексининг қайси моддасига тегишли?
3. Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимни тўловчилари кимлар?
4. Айрим товар турларининг ва хизматларнинг рўйхати қайси давлат органи томонидан белгиланади?
5. Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси қанча муддатга берилади?
IV боб бўйича тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:
1.1., 1.2., 1.3., 1.4., 1.13., 1.16., 1.21., 1.23., 1.25., 2.8., 3.1., 3.7., 3.12., 3.25., 3.40., 3.41., 4.3, 4.10., 5.5., 6.11., 6.14.
VI БОБ. БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАЛАРГА
МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР
Жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи ва ишловчи фуқаролиги бўлмаган шахслар фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари (бундан кейин матнда суғурта бадаллари деб юритилади) тўловчилардир.
Суғурта бадалларини ҳисоблаш ва ушлаб қолиш мажбурияти, шунингдек уларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши учун жавобгарлик иш берувчи зиммасига юклатилади.
Ягона ижтимоий тўловнинг ва суғурта бадалларини ҳисоблаш учун объект бўлиб, иш ҳақи тарзидаги даромадлар ҳисобланади.
Ягона ижтимоий тўловни ва суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш учун база имтиёз сифатида белгиланган тўловлар чегириб ташланган иш ҳақи тарзида тўланадиган даромадлар суммаси сифатида белгиланади.
Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари базаси ҳисобланаётганда қуйидаги тўловлар чегириб ташланади:
1) амалдаги солиқ кодексининг 174-моддаси 5, 8, 9, 11 ва 12-бандларида кўрсатилган компенсация тўловлари;
2) ходимга ҳисобланадиган ва унинг розилиги билан тегишли бюджет ёки хайрия жамғармаларга (шанбаликлар, якшанбаликлар ва шу кабилар учун) ўтказиладиган иш ҳақи тарзидаги даромадлар;
3) ходимнинг муҳим санаси, узоқ йиллик хизмати, жамоат фаолиятида эришган ютуқлари муносабати билан унга бериладиган рағбатлантириш тарзидаги тўловлар;
4) ходимга табиий офат, бошқа фавқулодда ҳолатлар муносабати билан тўланадиган тўловлар;
5) ёш мутахассисларга олий ўқув юртини тамомлаганларидан сўнг таътил вақти учун юридик шахслар ҳисобидан тўланадиган нафақалар.
Юридик шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов ставкаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарорига асосан 24 фоиз миқдорида белгиланган.
Юридик шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ўртасида белгиланган тартибга мувофиқ қуйидаги миқдорларда тақсимланади:
- бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига - 24,8 %;
- давлат бандликка кўмаклашиш фондига - 0,1 %;
- касаба уюшмалари федерацияси Кенгашига - 0,1 %.
Суғурта бадаллари эса ходимларнинг иш ҳақига нисбатан 6,5% миқдорида белгиланган.
Ягона ижтимоий тўлов юридик шахсларнинг маблағлари ҳисобидан тўланади, суғурта бадаллари эса ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинади ва солиқ агентлари томонидан жамғармага ўтказилади.
Ягона ижтимоий тўловнинг ҳисоб-китоби (14-илова) солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчи томонидан ортиб борувчи якун билан:
- микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда;
- микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига
кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – ҳар ойда ҳисобот
давридан кейинги ойнинг
10-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот
топшириладиган муддатда тақдим этилади.
Суғурта бадалларининг ҳисоб-китоби рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчи томонидан ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этилади.
Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари юридик шахслар томонидан қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
- ягона ижтимоий тўлов – ҳар ойда, кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай;
- суғурта бадаллари – иш ҳақига пул маблағлари олиш учун банкка ҳужжатларни тақдим этиш вақтида.
Суғурта бадалларини тўлаш ҳар ойда кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай амалга оширилади. Тўлов топшириқномасида солиқ тўловчининг идентификация рақами ва тўлов тўланаётган давр албатта кўрсатилиши керак. Агар давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой учун тўланган деб ҳисобланади.
Мавзуга доир масалалар
1-масала: 2013 йил январ ойи учун ишчи ва хизматчиларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан Пенсия жамғармасига ажратиладиган ягона ижтимоий тўлов суммасини аниқланг?
- иш ҳақи ҳисобланган – 11600 минг сўм;
- ишчи ва ҳизматчиларнинг йўл патталарига ажратилган харажатлар – 600 минг сўм;
- ишчиларга моддий ёрдам ажратилган – 10600 минг сўм;
- ишчиларнинг тушлик овқатларига – 930 минг сўм;
- кунлик харажатлар берилган:
меъёр чегарасида – 8950 минг сўм;
меъёрдан юқори – 7500 минг сўм;
- ярим йил якунига асосан мукофот пули ҳисобланган – 250 минг сўм.
Энг кам минимал иш ҳақи миқдори – 12420 сўм.
2-масала: Фуқаро Ў.Расуловга иш жойидан унинг юбилейи муносабати билан мукофот пули берилди. Бундай мукофот пулига суғурта ажратмалари тўланади-ми?
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Ягона ижтимоий тўлов тўловчилари бўлиб кимлар ҳисобланишади?
2. Фуқароларнинг иш ҳақидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадалларининг тўловчилари кимлар?
3. Юридик шахсни ташкил қилмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг суғурта бадаллари тўловчилари бўлаоладими?
4. Ягона ижтимоий тўлов маблағлари қандай тартибда жамғармаларга тақсимланади?
5. Ягона ижтимоий тўлов ва Пенсия жамғармасига суғурта бадалини объекти ва базаси қандай аниқланади?
6. Ягона ижтимоий тўловдан қандай чегирмалар назарда тутилган?
7. Ягона ижтимоий тўловни ва суғурта бадаллари қандай тартибда ҳисоблаб чиқарилади?
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари пенсия ёшига етганда, меҳнат қобилиятини тўлиқ ёки қисман йўқотганда, боқувчисиз қолганда ижтимоий ёрдам олиш бўйича конституциявий ҳуқуқга эгадирлар. Ушбу ҳуқуқий меъёрлар Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул килган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминот тўғрисида»ги Қонунида ҳам белгилаб берилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сонли қарори билан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмаларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибларини соддалаштириш мақсадида, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар, бандлик фондига ажратмалар ва касаба уюшмалари жамғармасига ажратмалар биргаликда ягона ижтимоий тўлов номи билан юритиладиган бўлди.
Солиқ кодексининг 312-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган юридик шахслар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмани тўловчилари ҳисобланади.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратманинг объекти ва базаси қуйидагича белгиланган.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий
ажратмага тортиш объектлари
№ |
Тўловчилар |
Ажратмага тортиш объекти |
1. |
Воситачилик, топшириқ шартномалари ва воситачилик хизматларини кўрсатишга доир бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар |
ҚҚС чегирилган ҳолда, воситачилик ҳақи суммаси |
2. |
Тайёрлов, таъминот-сотиш ташкилотлари |
ҚҚС чегирилган ҳолда товар айланмаси ҳажми |
3. |
Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирадиган республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари ва уларнинг ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базалари |
ялпи даромад |
4. |
“Ўздонмаҳсулот” АК корхоналари (ғалла қабул қилиш корхоналари ва дон қабул қилиш фаолиятини амалга оширувчи донни қайта ишлаш корхоналари) |
ҚҚС чегирилган ҳолда таъминот-сотиш устамаси ва чегирмаси |
5. |
Кредит ва суғурта ташкилотлари |
даромад |
6. |
Молиявий ижара (лизинг) хизматларини кўрсатадиган корхоналар |
фоизли даромад |
Юридик шахслар бир неча хил объектларга эга бўлган ҳолларда, улар объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиши ва тегишли объектлар учун белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарорига асосан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратма 2014 йил 1 январдан 1,6% миқдорида белгиланди.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоби (15-илова) солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан:
-микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда;
-микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига
кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан
– ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг
25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий
ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлаш ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
Мавзуга доир масалалар
1-масала: Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирадиган республика ихтисослаштирилган улгуржи база-контораларига қарашли туманлараро база 2008 йил биринчи чоракда 52,5 млн. сўм ялпи даромадга эга бўлди. База қанча миқдорда Пенсия жамғармасига ажратма тўлаши лозимлигини аниқланг?
2-масла: Алском суғурта компанияси 2008 йил 1 чоракда суғурта хизматларидан 32 млн. сўм миқдорида даромадга эга бўлди. Ушбу даромаддан компания қанча миқдорда жамғармага ажратмага тўлаши лозим?
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси қачон ва нима мақсадда ташкил этилган?
2. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмаларнинг тўловчилари бўлиб кимлар ҳисобланади?
3. Нотижорат ташкилотлар қандай ҳолатда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тўловчилари бўлишади?
4. Ягона солиқ тўловини тўловчилар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратма тўлашадими?
5. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмаларнинг объекти ва базаси қандай топилади?
6. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар қандай манбалардан ташкил топади?
7. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари қайси давлат органи томонидан белгиланади?
8. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари неча фоизни ташкил этади?
9. Жамғармага тўловларни ҳисоблаш тартиби қандай амалга оширилади?
10.Жамғармага тўловларни тўлаш муддати қачон?
5.3. Республика йўл жамғармаси
Солиқ кодексининг 316-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган юридик шахслар йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўловчилари бўлиб ҳисобланади.
Соф тушум йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган базаси қилиб белгиланган.
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган базаси қуйидагилардир:
1) коммунал хўжалик тизимининг иссиқлик, сув ва газ таъминоти корхоналари учун – маҳсулотларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қўшилган қиймат солиғи ва тегишинча иссиқлик таъминоти корхоналари учун иссиқлик қувватининг, сув таъминоти корхоналари учун сувнинг, газ таъминоти корхоналари учун табиий газнинг харид қиймати чегириб ташланган ҳолда реализация қилинган ҳажми;
2) қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун – ўз кучлари билан бажарилган, тегишинча қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларининг қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолдаги қиймати;
3) воситачилик хизматлари кўрсатувчи, шу жумладан товарларни сотиш бўйича, воситачилик ва топшириқ шартномаси бўйича ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар учун – кўрсатилган хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолдаги мукофот суммаси;
4) савдо фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар учун – товар обороти;
5) кредит ташкилотлари ва суғурта ташкилотлари учун – солиқ кодексининг 148- ва 150-моддаларига мувофиқ аниқланадиган даромадлари;
6) асосий фаолияти мол-мулкни лизингга беришдан иборат бўлган юридик шахслар учун – молиявий ижара (лизинг) бўйича фоизли даромад суммаси.
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоби (16-илова) солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан:
- микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда;
- микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига
кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан
– ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг
25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий
ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлаш ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
Солиқ кодексининг 54-бобига асосан Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалардан ташқари йиғимлар ҳам тўланади.
Республика йўл жамғармаси йиғимларига қуйидагилар киради:
- автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим;
- чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзит тарзида ўтганлиги учун йиғим.
Йиғимлар учун объект қуйидагилардир:
- автотранспорт воситаларини олиш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш;
- чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва унинг ҳудуди орқали транзит тарзида ўтиш.
Йиғимлар ундириладиган база сифатида қуйидагилар белгиланган:
- олинган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириладиган автотранспорт воситаларининг қиймати;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганида ёки унинг ҳудуди орқали транзит тарзида ўтганида чет давлатларнинг автотранспорт воситалари.
Автотранспорт воситаларини олиш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғимни тўлашдан қуйидагилар озод қилинадилар:
1) ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қўл билан бошқаришга мослаштирилган енгил автомобилни ёки мотоаравачани олувчи барча гуруҳлардаги ногиронлар;
2) ихтисослаштирилган савдо тармоғидан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган янги автомобиль олувчи фуқаролар, шунингдек яқин қариндошларидан ҳадя шартномаси ёки мерос асосида автомобиллар ва мотоаравачаларни олувчи фуқаролар;
3) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуришни амалга оширувчи ихтисослаштирилган йўл хўжалик бошқаруви органи тузилмасига кирадиган корхоналар – мазкур ишларни амалга оширишда бевосита фойдаланиладиган автотранспорт воситалари бўйича;
4) фаолиятининг асосий тури йўловчилар ташиш бўлган, қонун ҳужжатларига мувофиқ йўловчилар ташиш учун белгиланган намунадаги лицензияга эга бўлган автотранспорт корхоналари – йўловчилар ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари бўйича (енгил автомобиллар ва йўналишли таксилардан ташқари);
5) юридик шахслар – қирқ тоннадан ортиқ юк кўтарадиган, олинган кон автосамосваллари бўйича;
6) ҳомийлик (беғараз) ёрдами сифатида автомобилларни олган (сотиб олган) болалар уйлари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, қариялар ва кичик ёшдаги ногиронлар учун интернат-уйлар, шунингдек бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган тиббиёт муассасалари;
7) юридик шахслар – автотранспорт воситаларини битта тизим (давлат ва хўжалик бошқаруви органи) ичида балансдан балансга бепул ўтказишда;
8) қайта ташкил этиш натижасида автотранспорт воситасини олган ҳуқуқий ворис;
9) автотранспорт воситаларини 3–5-бандларида кўрсатилган юридик шахсларга лизингга бериш учун олувчи лизинг берувчилар.
Автотранспорт воситаларини олганлик ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим улар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида давлат рўйхатидан ўтказилаётганда, қайта рўйхатдан ўтказилаётганда қуйидаги ҳолларда ундирилади:
1) автотранспорт воситалари олди-сотди, алмаштириш, ҳадя, бепул бериш шартномаси асосида, шунингдек қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа битимлар асосида мулк қилиб олинганда;
2) автотранспорт воситалари юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда дивидендлар сифатида олинганда;
3) автотранспорт воситалари лизингга бериш учун олинганда. Йиғим тарафларнинг ёзма келишувига кўра лизинг берувчидан ёки лизинг олувчидан ундирилади. Лизинг берувчи Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган тақдирда, йиғим лизинг олувчидан ундирилади. Лизинг шартномаси муддати тугаганидан сўнг мазкур лизинг (иккиламчи лизинг) шартномаси предмети бўлган автотранспорт воситаси қайта рўйхатдан ўтказилаётганида такроран йиғим ундирилмайди;
4) автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирилганда.
Чет давлатлар автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзит тарзида ўтганлиги учун йиғим чет давлатнинг автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кираётганида ундирилади.
Мавзуга оид масала
Масала: Чакана савдо билан шуғулланувчи корхона асосий фаолиятидан ташқари ишлаб чиқариш фаолияти билан ҳам шуғулланади. 2008 йил 1 чорак учун товарларни сотишдан тушган тушум - 12000 минг сўм, корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотини сотиш натижасида тушган тушуми -6600 минг сўм. Юк автомобили сотиб олинган -11000 минг сўм.
Республика йўл жамғармасига тўланиши лозим бўлган суммани аниқланг?
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Республика йўл жамғармаси қачон ва нима мақсадда ташкил топган?
2. Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг тўловчилари кимлар?
3. Хўжалик юритувчи субъект бир нечта фаолият тури билан шуғулланса, жамғармага ажратма қандай тартибда амалга оширилади?
4. Ажратма юридик шахсларнинг қайси даромадларидан олинади?
5. Хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганда ундириладиган тўлов қандай тартибда амалга оширилади?
6. Ставкалар қандай тартибда ва қайси мезонларга асосан белгиланади?
7. Тижорат банклари даромадларидан жамғармага неча фоиз тўловларни амалга оширади?
8. Республика йўл жамғармасига тушумларни тушушини назорат қилиш қайси давлат органи зиммасига юклатилган?
9. Мажбурий ажратмаларни тўловчилар ҳисоб-китобларни қайси ташкилотга тақдим этадилар?
10. Мажбурий ажратмаларни тўлашдан кимлар озод этилади?
5.4. Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 21 майдаги Фармонига муво-фиқ мактаб таълимини ривожлантириш мақсадида бюджетдан ташқари мактаб таълими Жамғармаси ташкил этилди.
Қонунчиликка асосан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик шахслар мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар тўловчилари бўлиб ҳисобланади.
Солиқ солишнинг алоҳида тартибига эга бўлган юридик шахслар, шунингдек кўрсатилган ажратмалар тўловчилари бўлиб ҳисобланади.
Юридик шахслар деб ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек мустақил баланс ва ҳисоб рақамига эга бўлган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг барча турлари ҳисобланади.
Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларга тортиш объекти бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
а) ялпи даромад - улгуржи ва чакана савдо қилувчи дорихона муассасалари учун;
б) комиссион тақдирлаш суммаси – воситачилик хизматини кўрсатувчи дилерлар ва даллоллик корхоналар учун;
в) қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда, ўз кучлари билан амалга оширган ишлар ҳажми - қурилиш, қурилиш-монтаж, қурилиш-таъмирлаш, лойиҳа қилиш, изланиш ва ва илмий-текшириш ташкилотлари учун;
г) даромад – тижорат банклари, кредит уюшмалари, суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув шохобчалари), ким ошди савдолари, казинолар, нусха олиш ҳисобига даромад оладиган корхоналар, видео- ва аудио манбаларни ижарага берувчилардан, пуллик ютуқлар ўтказадиган ўйин автоматларини эксплуатация қилувчилар, лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ҳамда оммавий концерт-томоша тадбирларини ўтказувчи ташкилотлар учун;
д) лизингга берувчининг даромади (маржа) – лизинг компаниялари учун;
е) товар айланмаси ҳажми – савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, тайёрлов, таъминлов-савдо ташкилотлари учун;
Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар ставкаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар тўлашдан нотижорат ташкилотлар озод этилади, уларнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромади ва тушумлари бундан мустасно.
Жамғармага тўланиши лозим бўлган мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар суммаси белгиланган мажбурий ажратмаларга тортиш объекти ва ставкасидан келиб чиққан ҳолда тўловчилар томонидан аниқланади.
Мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоблари тўловчилар томонидан давлат солиқ хизматининг органларига белгиланган тартибда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай, ўсиб борувчи якун билан ҳар ойда тақдим этилади.
Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар ҳар ойда ҳисоб-китоблар тақдим қилиш муддатидан кечиктирмай тўланади.
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармаси қачон ва нима мақсадда ташкил топган?
2. Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг тўловчилари кимлар?
3. Корхона бир нечта фаолият тури билан шуғулланса, у ҳолда жамғармага ажратма қандай тартибда амалга оширилади?
4. Ажратма корхоналарнинг қайси даромадлари ҳисобига шаклланади?
5. Мажбурий ажратмалар ставкалари қандай тартибда ва қайси мезонлар асосида ўрнатилади?
6. Лизинг хизмати кўрсатадиган корхоналар учун жамғармага тўловларни амалга ошириш объекти бўлиб нима ҳисобланади?
VI боб бўйича тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:
1.4., 1.12., 1.13., 2.2., 2.8., 3.5., 3.27, 3.37., 4.12., 6.9., 6.10., 6.14., 6.15
Таянч сўз ва иборалар
1. Тўловлар
2. Солиқлар
3. Солиққа тортиш
4. Давлат бюджети
5. Солиқ тўловчилар
6. Солиқ хизмати
7. Солиқлар ва солиққа тортиш.
8. Солиқ тизими
9. Солиқли ва солиқсиз тўловлар
10. Бюджет даромадлари
11. Юридик шахс
12. Жисмоний шахс
13. Тўғри солиқлар
14. Эгри солиқлар
15. Инфляция
16. Солиқ тамойиллари
17. Солиқ тизими
18. Жарима ва пенялар
19. Далолатномалар
20. Экспорт-импорт
21. Хабарнома
22. Фойда солиғи
23. Солиқ ставкаси
24. Солиқ объекти
25. Солиқ субъекти
26. Резидент
27. Солиқ имтиёзлари
28. Солиқни тўлаш муддатлари
29. Ягона солиқ
30. Солиқ ставкаси
31. Ялпи даромад ва ялпи тушум
32. Микрофирма ва кичик корхона
33. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари
34. Пластик карточка
35. Ялпи даромад
36. Товар айланмаси
37. Қўшилган қиймат
38. Нолли ставка
39. Импорт маҳсулотлари
40. Божхона юк декларацияси
41. Счёт-фактура
42. Акциз солиғи
43. Акциз ости товарлар
44. Шартномавий нарх
45. Корхона мол-мулки
46. Мол-мулк солиғи
47. Мол-мулклар қиймати
48. Ўртача қолдиқ қиймат
49. Муддатида ўрнатилмаган ускуналар
50. Ер майдонлари
51. Суғориладиган ерлар
52. Суғорилмайдиган ерлар
53. Норезидент
54. Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи
55. Декларация
56. Инфратузилма объектлар
57. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи
58. Сув ресурслари
59. Ер ости сувлари
60. Ер усти сувлари
61. Ер ости қазилма бойликлари
62. Техноген ҳосилалар
63. Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ
64. Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар
65. Рўйхатга олиш йиғимлари
Солиқлар ва солиққа тортиш курси бўйича
тест саволлари
1. Жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадларига қандай даромад турлари киради?
B. Дивиденд бўйича олинадиган даромад
C. Натура шаклида олинган иш ҳақи тўловлари
D. Товарлар реализациясидан келадиган барча тушумлар ушбу даромадни топиш билан боғлиқ харажатлар, мажбурий тўловлар, чиқимлар ва ажратмалар чегириб ташланган ҳолда киради
2. Хўжалик юритувчи субъектларни қисқа муддатли текширишга рухсат берувчи ваколатли органни кўрсатинг.
A. Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳудудий Кенгаши
B. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси
C. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
D. Ўзбекистон Республикаси Хўжалик суди
3. Юридик манзилгоҳи ўзгарганда корхона неча кун ичида солиқ идораларини хабардор қилиш керак?
A. 3 кун ичида
B. 1 ой ичида
C. 10 кун ичида
D. Ўша куни
4. Юридик шахсларнинг фойда солиғи солиш объектини аниқлашда жами даромаддан молиявий жарима ва пеня суммалари чегириб ташланадими?
A. Чегириб ташланади
B. Чегириб ташланмайди
C. Фақат молиявий жарима суммаси чегириб ташаланди
D. Фақат
пеня суммаси чегириб ташланади
5. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни солиққа тортишнинг алоҳида тартиби қайси давлат идораси томонидан белгиланиши мумкин?
A. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
B. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
C. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
D. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
6. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини солиққа тортиш объектини кўрсатинг.
A. Фойда
B. Даромад
C. Ялпи тушум (товароборот)
D. Ялпи даромад
7. Ўзбекистон Республикасида ягона ижтимоий тўлов қачон жорий қилинган?
A. 1998 йил 1 январ
B. 1995 йил 1 январ
C. 1992 йил 1 январ
D. 2004 йил 1 январ
8. Қуйида қайд этилган солиқларнинг қайси бири маҳаллий солиқ ҳисобланади?
A. Акциз солиғи
B. Ер солиғи
C. Сув ресурсларидан фойдаланганлик солиқ
D. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиқ
9. Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар қандай манбаларидан солиқ тўлайдилар?
A. Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги фаолиятлари манбаларидан
B. Ўзбекистон Республикасида олган манбаларидан
C. Ўзбекистон Республикасидаги ва ундан ташқаридаги фаолиятлари манбаларидан
D. Солиқ тўловчининг ҳоҳишига кўра тўланади
10. Хайрия мақсадларига ўтказилган маблағлар солиққа тортиладими?
A. Тортилмайди
B. Фойда солиғи базасининг 2 % миқдоридан ошган қисмидан тортилади
C. Фойда солиғи базасининг 1 % миқдоридан ошган қисмидан тортилади
D. Фойда солиғи базасининг 5 % миқдоридан ошган қисмидан тортилади
11. Қайси жавобда корхонанинг мақсадли жамғармаларига ўтказадиган тўловлари берилган?
A. Қўшилган қиймат солиғи
B. Ягона ижтимоий тўлов
C. Давлат божлари
D. Ер солиғи
12. Қуйидаги жисмоний шахслардан қайси бири ер солиғидан озод этилмаган
A. Учала даражали Шуҳрат ордени билан тақдирланганлар
B. I ва II гуруҳ ногиронлари
C. Яйлов чорвачилигининг чўпонлари
D. Ёлғиз бўлмаган, боқувчиси бор пенсионерлар
13. 1-2 гуруҳ ногиронлари учун даромад солиғи бўйича қандай имтиёз кўзда тутилган?
A. Солиққа тортиладиган даромад 30 фоизга камайтирилади.
B. Солиққа тортиладиган даромад 50 фоизга камайтирилади
C. Солиққа тортиладиган даромад 30 фоиз, агар 16 ёшгача иккита боласи бор бўлса камайтирилади
D. Ҳар бир тўлиқ ой учун энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдорида камайтирилади
14.Ўзбекистон Республикасида юридик шахсларнинг дивиденд ва фоизли даромадлари қандай ставкада солиққа тортилади?
A. 12 %
B.13 %
C.15 %
D.10 %
15. Акциз солиғи Ўзбекистон Республикасида қачон жорий этилган?
А. 1991 йил 1 январдан
B. 1992 йил 1 январдан
С. 1995 йил 1 январдан
D. 1999 йил 1 мартдан
17. Жисмоний шахслар солиқларни қандай шаклда тўлайдилар?
A. Нақд пул шаклида
B. Нақд пулсиз шаклида
C. Натура шаклида
D. Нақд пул ва нақд пулсиз шаклда
18. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни жорий этишдан мақсад нима?
A. Давлат бюджетини молиявий ресурс билан таъминлаш
B. Давлат бюджетини молиявий маблағлар билан таъминлаш ва сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишни рағбатлантириш
C. Сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишни рағбатлантириш
D. Маҳаллий бюджет даромадларини молиявий ресурс билан таъминлаш
19. Солиқ ставкаларини қайси ваколатли давлат органи белгилайди?
A. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
B. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
C. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги
D. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги
20. Қуйидагиларнинг қайси бири солиқ объекти бўла олади?
A. Корхона ва ташкилотларнинг смета режаси
B. Корхона ва ташкилотларнинг молиявий натижаси
C. Кредиторлик қарзлари
D. Бюджет субсидиялари
21. Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадига қандай даромадлар киради?
А. Фоиз, дивиденд, мол-мулкни ижарага беришдан келган даромадлар
B. Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинган даромад
С. Тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромад
D. Омонатдан олинган фоизлар
22. Агар амалга оширилган харажат харажатларнинг бир неча тоифасига киритилган бўлса:
A. У фақат бир марта даромаддан чегирилади
B. Ҳар бир тоифаси бўйича алоҳида чегирилади
C. Чегирма қилинмайди
D. Харажатлар белгиланган меъёр даражасида чегирилади
23. Қўшилган қиймат солиғининг солиққа тортиш объекти нима?
A. Товар (иш, хизматлар) сотилишига доир оборотлар ҳамда товар (иш, хизматлар) импорти
B. Муомала харажатлари
C. Ишлаб чиқариш таннархи
D. Солиқ тўлангунга қадар молиявий натижа
24. Юридик шахс ўз фаолиятида рўйхатдан ўтган тумандан бошқа тумандаги сув ресурсларидан фойдаланганида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни қайси солиқ органига тўлайди?
A. Рўйхатга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органига
B. Давлат солиқ қўмитасига
C. Давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олиниш жойидан қатъий назар сувдан фойдаланиш жойидаги солиқ хизмати органига
D. Рўйхатдан ўтган давлат солиқ хизмати органи билан сувдан фойдаланиш жойидаги солиқ хизмати органига келишувига мувофиқ
25. Янги тахрирдаги солиқ кодекси Ўзбекистонда қачон қабул қилинди?
А. 1996 йил 1 март
B. 1997 йил 24 апрель
С. 2008 йил 1 январь
D. 1999 йил 1 январь
26. Почта маркалари, маркали откриткалар ва конвертлар сотиш қўшилган қиймат солиғига тортиладими?
A. Қўшилган қиймат солиғидан озод этилади
B. 20 фоизли ставкада солққа тортилади
C. Ноллик ставка бўйича тортилади
D. Камайтирилган ставкалар қўлланилади
28. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ялпи тушум (товароборотдан) белгиланган ставкасининг юқори чегарасини кўрсатинг.
A. 10%
B. 8%
C. 5%
D. 3%
29. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўловчиларни аниқланг.
A. Юридик шахслар
B. Жисмоний шахслар
C. Юридик ва жисмоний шахслар
D. Фойдали қазилмалар қазиб олувчи юридик ва жисмоний шахслар
30. Ягона солиқ тўловини тўловчиларини аниқланг.
A. Юридик шахслар
B. Жисмоний шахслар
C. Банклар ва суғурта компаниялари
D. Микрофирма ва кичик корхоналар (шу жумладан, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари)
31. Қайси жавобда мол-мулк солиғининг солиққа тортиш объекти берилган?
A. Асосий воситалар, номоддий активлар, узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситалар
B. Номоддий активлар
C. Капитал қўйилмалар
D. Пул маблағлари
32. Акциз маркаларининг номинал қиймати акциз солиғи тўлови ҳисобига
A. Киритилади
B. Фақат алкоголли маҳсулотлар учун киритилади
C. Киритилмайди
D. Фақат тамаки маҳсулотлари учун киритилади
33. Акциз маркаларининг жорий этилиш йилини кўрсатинг.
A. 1992 йил 1 январ
B. 1993 йил 6 май
C. 1995 йил 1 январ
D. 1996 йил 1 октябр
34. Соддалаштирилган солиқ тизимига ўтган кичик корхоналар ва микрофирмалар мол-мулк солиғини тўловчилар ҳисобланадими?
A. Мол-мулк солиғини белгиланган тартибда тўлайдилар
B. Мол-мулк солиғини тўловчилари ҳисобланишмайди
C. Ижарага берилган мол-мулклари қийматидан солиқ тўлайдилар
D. Фақат асосий воситалари бўйича тўлайдилар
35. Қуйидаги юридик шахслардан қайси бири ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлайди.
A. Савдо корхоналари
B. Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхоналар
C. Ихчамлаштирилган солиқ тизимига ўтган кичик корхоналар
D. Ихчамлаштирилган солиқ тизимига ўтмаган кичик корхоналар
36. Агар инфратузилма объектларини сақлаш харажатлари суммаси ободонлаштириш ишлари ва инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммасидан ошиб кетса, корхона:
A. Солиқни тўлайди
B. Солиқни тўламайди
C. Паст ставкаларда тўлайди
D. Харажатларнинг ошган суммасига камайтирган ҳолда тўлайди
37. Ўзбекистон резидентлари бўлган жисмоний шахслар декларация бўйича ҳисобланган даромад солиғини қайси санагача тўлашлари лозим?
A. 1 апрел
B. 1 май
C. 1 июнь
D. 1 сентябрь
38. Қуйида қайд этилган солиқларнинг қайси бири умумдавлат солиғи ҳисобланади?
A. Ер солиғи
B. Қўшилган қиймат солиғи
C. Ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш учун солиқ
D. Мол-мулк солиғи
39. Ободонлаштириш ишлари ва инфратузилмани ривожлантириш солиғининг ставкасини аниқланг.
А. 8 %
B. 10 %
С. 16 %
D. 12 %
40. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартибини бузиш маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг қайси моддасида кўзда тутилган?
A. 176/1
B. 175
C. 168
D. 174
41. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг асосий ставкаси 2013 йил 1 январдан қанча қилиб белгиланган?
A. 18
B. 12
C. 9
D. 10
42. 2013 йилда жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ ставкалари неча фоиз қилиб белгиланган?
A. 13, 23, 33
B. 13, 20, 29
C. 13, 18, 25
D. 8, 16, 22
43. Даъво қилишнинг умумий муддати қанча?
A. 1 йил
B. 2 йил
C. 3 йил
D. 4 йил
44. Йўл фондига қилинадиган ажратмалар қачондан бошлаб солиқ хизмати идоралари назоратига берилган?
А. 2003 йил 1 октябрдан
B.2002 йилдан 1 июлдан
С. 2004 йил 1 январ
D. 2001 йил 1 январ
45. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаларини ким белгилайди?
А. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
B. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
С. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
D. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
46. Ер солиғини жорий этишдан мақсад нима?
А. Давлат бюджетини молиявий маблағлар билан таъминлаш
B. Давлат бюджетини молиявий маблағлар билан таъминлаш ва ер ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишни рағбатлантириш
С. Ер ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишни рағбатлантириш
D. Маҳаллий бюджет даромадларини молиявий маблағлар билан таъминлаш
47. Қайси тоифадаги фуқаролар жами йиллик даромад тўғрисида декларация топширади?
А. Ҳамма тоифадаги фуқаролар
B. Икки ва ундан ортиқ даромад манбаига эга бўлган ҳамма тоифадаги фуқаролар
С. Якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахслар
D. Фақат ўриндошлик бўйича ишловчилар
48. Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларнинг дивиденд ва фоиз кўринишидаги оладиган даромадлари қандай ставкада солиққа тортилади?
А. 12 %
B. 13 %
С. 14 %
D. 10 %
49. Юридик шахсларнинг маҳсулот (иш, хизмат)ларни экспорти ҳажми умумий ишлаб чиқариш ҳажмида 30 % ва ундан юқорини ташкил этса, мол-мулк солиғини қандай ставкада тўлайдилар?
А. Белгиланган ставкадан 20 % га камайтирилади
В. Белгиланган ставкадан 25 % га камайтирилади
С. Белгиланган ставкадан 35 % га камайтирилади
D. Белгиланган ставка 2 бараварга камайтирилади
50. Берилган ер участкаларидан икки йил давомида фойдаланмаган жисмоний шахсларга қандай чора белгиланган
A. Ер солиғи уч баравар миқдорида тўланади
В. Ер солиғи икки баравар миқдорида тўланади
C. Молийвий жазо чоралари қўлланилади
D. Маъмурий жазо чоралари қўлланилади
АТАМАЛАР ШАРҲИ
Акционер – акционерлик жамиятининг акцияларига эгалик қилувчи жисмоний ёки юридик шахс. Акциялар турли шаклларда бўлиши мумкин.
Акция – акционерлик жамиятининг капиталига ҳисса қўшилганлиги тўғрисида гувохлик берувчи қимматбаҳо қоғоз. Акция ўзининг эгасига двидент шаклида фойдани бир қисмини олиш (ўзлаштириш) ҳуқуқини беради.
Амортизация – келгусида асосий фондаларни тўлиқ қайта тиклаш учун пул маблағларини жамғариш ва уларнинг қийматини тиклаш мақсадида ишлаб чиқариладиган маҳсулот ёки хизматга асолсий ишлаб чиқариш фондларининг қийматининг уларнинг эскиришига қараб ўзлуксиз ўтказиш жараёни. Ишлаб чиқариш жараёни ва ташқи муҳитнинг таъсири натижасида асосий фондлар аста-секинлик Билан эскиради, уларнинг моддий ва маънавий эскириши содир бўлади. Бунда меҳнат воситаларининг қиймати узлуксиз қисмларга бўлиниб, амортизация ҳисоблаш йўли Билан норматив хизмат қилиш муддати давомида тайёр маҳсулотга ўтказилади.
Адвалор солиқ – товар қийматига нисбатан қатъий фоиз ставкасида ўрнатилган тўлов. Инфляция шароитида ўзининг функцияларини автоматик равишда сақлаб қолади. Бу солиқнинг таркибига савдо солиқлари, иморатга нисбатан кўпгина пошлиналар ва бошқалар киритилиши мумкин. Товарларни (импорт товарларни ҳам) жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкларини солиққа тортишда қўлланилади.
Баланс қиймати - бухгалтерия балансида асосий фондлар ва айланма маблағларнинг пулда ифодаланган баҳоси.
Баланс фойда – маҳсулот таннархига киритиладиган барча ҳаражатлар ва чиқимлар ҳамда мажбурий тўловлар чегирилганидан сўнгги корхона ялпи даромадининг қисми. Баланс фойда солиққа тортулгунча қадар бўлган ялпи фойдадир.
Бюджетдан ташқари фондлар – а) ижтимоий: ижитмоий суғурта фонди; пенсия фонди; бандлик фонди; мажбурий тиббиёт суғуртаси фонди; б) ноижтимоий: йўл фонди; экология ва бошқа фондлардан иборат бўлиб, уларнинг барчаси бюджет тизимида консолидацияланади.
Бюджет дотацияси – ўз даромадлари ва бюджет томонидан тартибга солинадиган барча маблағлар етишмаган ҳолда қуйи бюджетнинг ҳаражатлари билан даромадлари ўртасидаги фарқни қоплаш учун юқори бюджетдан қуйи бюджетга текинга (ҳақ олмай) ажратиладиган пул маблағлари.
Бюджет профицити - муайян даврда бюджет даромадларининг бюджет харажатларидан ортиқ бўлган суммаси.
Бюджет ссудаси – юқори бюджетдан қуйи бюджетга ёки республика бюджетдан резидент – юридик шахсга ёки хориж давлатига қайтариш шарти блан ажратиладиган маблағ.
Бюджет тизими – турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндисини, уларни ташкил этишни ва тузиш принципларини, шунингдек бюджет жараёнида пайдо бўладиган улар ўртасида ўзаро муносабатларни ўзида ифодалайди.
Бюджет субвенцияси – қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда маълум мақсадларга сарфлаш шарти билан юқори бюджетдан қуйи бюджетга текинги (ҳақ олмай) ажратиладиган пул маблағлари.
Бюджет ташкилотлари – Давлат бюджетида унга зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ фаолиятни молиялаштиришнинг асосий манбаи бўлган бюджетдан маблағ ажратиш назарда тутилган вазирлик, далат қўмитаси, идора, давлат ташкилоти.
Бюджети тақчиллиги (дефицити, камомади) – муайян даврда бюджет ҳаражатларининг бюджет даромадларидан ортиқ бўлган суммаси.
Бюджет трансферти – бюджетдан юридик ёки жисмоний шахсга бевосита ёки ваколотли орган орқали ҳақ олмай (текинга) ажратиладиган пул маблағлари.
Боқиманда – белгиланган муддатда ўтказилмаган ва сўзсиз ундирилиши лозим бўлган солиқ ёки бошқа мажбурий тўловнинг суммаси.
Бож пошлиналари – истеъмол солиқларининг таркибига киради. Уларнинг мақсади даромад олиш бўлмасдан, балки ички бозорни, миллий саноатни ва қишлоқ ҳўжалигини ҳимоя қилишдир. Давлат иқтисодий сиёсатининг инструменти сифатида майдонга чиқади. Импорт қилинадиган товарларнинг баҳоси Билан ички бозордаги худи шунга ўхшаш товарларнинг боҳасини тенглаштириш лозим.
Бож пошлиналариниг ставкалари – ҳукумат томонидан ўрнатилиб, ягона ҳисобланади ва чегарадан товарларни олиб ўтувчи шахсларга боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзармасдир. Ташқи иқтисодий фаолиятни оператив равишда тартибга солишнинг инструменти бўлиб хизмат қилади. Уларнинг қуйидаги турлари бўлиши мумкин:
а) адвалор ставкалар (бож ундириладиган тиварнинг бож қийматига нисбатан фоизда ўрнатилади);
б) махсус ставкалар (бож ундириладиган товарнинг бирлигига нисбатан аниқланади);
в) комбинациялаштирилган ставкалар (бож ундиришнинг дастлабки икки варианти қўлланилади).
Бож декларацияси - миллий қонунчиликнинг талабларига мувофиқ расмийлаштирилган, ўзига чегарадан ўтаётган юклар (экспорт ёки импорт қилинаётган товарлар, пассажир юкки, унинг қўлидаги юки, бойликлар ва валюталар) тўғрисидаги маълумотларни акс эттирган ҳужжат. Бу ҳужжат юкни давлат чегараси орқали ўтказиб юришда асос бўлиб ҳисобланади.
Давлат бюджети даромадлари – ўз таркибига қуйидагиларни олади: 1) қонун ҳужжатларида белгиланган солиқлар, йиғимлар, божлар, шунингдек мажбурий тўловлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тушумлар; 2) давлатнинг молиявий активлари ва бошқа активларининг жойлаштирилиши, фойдаланишга берилиши ва сотишга берилишидан олинган даромадлар; 3) қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари; 4) юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек хорижий давлатлардан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари; 5) резидент-юридик шахсларша ва хорижий давлатларга берилган бюджет ссудаларини қайтариш ҳисобига берилган тўловлар; 6) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар.
Давлат бюджетининг касса ижроси – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда амалга оширилади. Молия вазирлиги билан биргаликда амалга оширилади. Давлат бюджетининг касса ижроси операцияларини банклар Марказий банкнинг топшириғига биноан бажаради.
Давлат бюджети – давлат пул маблағларининг (шу жумладан, давлат мақсадли фондлари маблағларининг) марказлаштирилган фонди бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили давомида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.
Давлат ички қарзлари - давлат томонидан ички маблағни жалб қилиш натижасида пайдо бўлган ҳумумат мажбуриятларининг йиғиндиси.
Давлат солиқ инспекцияларининг вазифалари ва функциялари – 1) солиқ тўловчиларнинг (хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ҳам қўшиб ҳисобланганда) тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш; 2) солиқ тўловчилар томонидан бухгалтерия ҳисоботи ва балансларини, солиқ ҳисоб-китобларини, ҳисоботларни, декларациялар ва тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этилишини назорат қилиш, шунингдек фойда, даромад, солиққа тортишнинг бошқа объектларини тўғри аниқланганлиги ва ҳисобланганлиги бўйича бу ҳужжатларнинг тўғрилигини текшириш; 3) бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаганларга нисбатан молиявий санкциялар (жазолар) қўлланилишининг тўғрилигини таъминлаш; 4) корхона, ташкилот ва муассасалардан фойда (даромад)нинг ёки солиққа тортишнинг бошқа объектлари пасайтирилганлигидан (камайтирилганлигини) далолат берувчи ҳужжатларни кўриш, уларнинг мазмунини қайд этиш ва олиб қўйишни амалга ошириш (тегишли ҳужжатларни олиб қўйиш учун асос бўлиб солиқ инспекцияси мансабдор шахсининг асосланган қарори хизмат қилади); 5) мусодара қилинган ва эгасиз мулкларни, шунингдек, мерос қилиш ҳуқуқи бўйича давлат ихтиёрига ўтказилган мулкларни ҳамда топилмаларни ҳисобга олиш, баҳолаш ва релизация қилиш ишларини амлга ошириш; 6) бюджетга тушиши лозим бўлган ва ҳақиқатда тушган солиқлар ва бошқа тўловларнинг оператив – бехгалтерия ҳисоби юргизиладиган ҳужжатларни банклар, молия органлари, корхона, ташкилот ва муассасалардан олиш; 7) давлат солиқ инспекцияларига ва уларнинг мансабдор шахсларига бухгалтерия ҳисоботлари, баланслар, ҳисоб-китоблар, ҳисоб-китоблар, декларациялар ва бюджетга солиқлар ҳамда мажбурий тўловларни ҳисоблаш, шунингдек, тўлаш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатлар тақдим этилмаганда ёки уларни тақдим этишдан бўйин товланган ҳолларда корхона, ташкилот, муассасалар ва фуқароларнинг банк ҳамда бошқа молия-кредит ташкилотларидаги ҳисоб-китоб ва бошқа счётлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш; 8) ортиқча тўланган ёки ундирилган солиқ ва йиғимларни қайтаришни амалга ошириш; 9) юқори солиқ органларига бюджетга ҳақиқатда келиб тушган солиқ ва бошқа тўловларнинг суммаси ҳақидаги маълумотни тузиш, таҳлил қилиш ва тақдим этиш; 10) хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нақд пул муомаласи ва назорат-касса машиналарининг қўлланилишига нисбатан қонунчилик талабларининг бажарилишини назорат қилишдан иборат.
Давлатнинг ташқи қарзи – давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш натижасида пайдо бўлган ҳукумат мажбуриятларининг йиғиндиси.
Давлат қарзи – давлат томонидан ички маблағни ва хориждан маблағ жалб қилиш натижасида пайдо бўлган ҳукумат мажбуриятларининг йиғиндиси.
Даромадлар тўғрисида декларация – Двидентлар – тақсимлашга мўлжалланган акционерларнинг соф фойдаси (даромади); акционерлик жамияти ёки корхона соф фойдасидан ҳар бир акция учун акционерларга маълум даврдан сўнг (ҳар йили, айрим ҳолларда – ҳар чоракда) тўланадиган даромад.
Дотация – давлат бюджетидан қайтарилмайдиган тартибда бериладиган пул маблағлари, (зиён) ларни қоплаш учун корхона ва ташкилотларга бериладиган давлат нафақалари. Зарар (зиён)Лар корхонага боғлиқ бўлмаган сабаларга кўра вужудга келган пайтда истисно тариқасида дотация берилиши мумкин.
Даромад солиғининг шедуляр шакли – Буюк Британия солиқ тизимида қабул қилинган. Даромаднинг манбаини инобатга олган ҳолда унинг қисмларга (шедулярга) бўлинишини тақозо этади. Ҳар бир шедул ўзига манбаи олдида “тутиш”ни мақсад қилиб қўяди. Мамлакатда бу соҳада олти шедул амал қилиб, уларнинг айримлари Яна ички тақсимланишга ҳам эгадир. Масалан, “А” шедул ўз таркибига мулкдан олинадиган даромадларни (ерга мулкчиликдан, бино ва иншоотларга эгаликдан, уй ёки хонани ижарага беришдан олинадиган даромадларни), “В” шедул тижорий мақсадлар учун фойдаланиладиган ўрмон массивларидан олинадиган даромадларни, “С” шедул давлат қимматбаҳо қоғозларидан олинадиган даромадларни, “Д” шедул тижорий ишлаб чиқариш фаолиятидан олинадиган даромадларни (бу шедулнинг таркибига даромадларнинг жуда кўп турлари кирганлиги учун унинг ўзи яна олти қисмга бўлинган), “Е” шедул иш ҳақи, пенсия, нафақа ва бошқа меҳнат даромадларни ва ниҳоят, “Ф” шедул Буюк Британия компаниялари томонидан тўланадиган дивидендлар ва бошқа тўловларни ўз ичига олинади.
Даромад солиғи бўйича жарималар – Ушбу солиқ тўланмаганда, нотўлиқ тўланганда ёки тўлаш тартиби бузилганда (риоя қилинмаганда), пулни ундириш, моддий таъсир кўрсатишдан иборат. Ўз вақтида ушлаб қолинмаган, нотўлиқ ушланган ёки тегишли бюджетга ўтказилмаган солиқ суммалари жисмоний шахсларга даромад тўлайдиган корхона, ташкилот ва муассасалардан ундиришга мўлжалланган сумманинг 10% ҳажмидаги жаримани биргаликда қўшиб, солиқ органлари томонидан сўзсиз ундириб олинади. Корхона, ташкилот, муассасалар ва тадбиркор сифатида қайддан ўтган жисмоний шахслардан солиқ ўз вақтида тегишли бюджетга ўтказилмаса, ҳар бир кечиктирилган кун учун тўлов муддатидан кейинги кундан бошлаб тўланган кунгача (бу кун ҳам қўшилади) 0,5% миқдорида пеня ундирилади. Пенянинг ундирилиши уларни жавобгарликнинг бошқа турларидан озод этмайди.
Даромаддан олинадиган солиқ – фойда солиғидан ташқари акциялар, облигациялар ва бошқа қимматбаҳо қоғозлари бўйича (давлат облигациялари ва давлатнинг бошқа қимматбаҳо қоғозлари бўйича олинган даромадлардан ташқари) олинган дивидентлар ва фоизлардан, казинолар, видеосалонларнинг даромадларидан, ўйин автоматларининг даромадларидан, оммавий концерт-томоша тадбирларини ўтказишдан олинган даромадлардан корхона ва ташкилотлар томонидан тўланади.
Иккиёқлама солиққа тортиш – 1. Турли солиқларни даромад (капитал)нинг ягона манбаидан олиниши; 2. Қўшма корхона хорижий иштирокчисининг фойдасини хорижга ўтказилаётган пайтда солиққа тортиш ва худи шу фойдани хорижий иштирокчи мамлакатида солиққа тортилиши; 3. Соф фойда (даромад) (корпорациялар фойдаси) в ундан тўланадиган дивидентларни улар шахсий даромадга айланаётган пайтда солиққа тортиш. Бошқа мамлакатда тўланган солиқларни бу мамлакатда ҳисобга олиш ёки бир мамлакатдаги солиққа тортиш манбаини иккинчи мамлакатда олиққа тортишдан озод қилиш йўли Билан икки марта солиққа тортишдан қутилиш мумкин. 1979 йилда БМТ томонидан манфаатдор давлатлар ўртасидаги муносабатларда икки марта солиққа тортишга барҳам бериш учун махсус конвенция ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосида икки томонлама битимлар имзоланади. Улар томонидан ўрнатилган солиққа тортиш тартибига кўра қўшма корхона хорижий иштирокчиси ўз фойдасини хорижга ўтказаётган пайтда қўшимча солиқдан озод қилинади.
Инвестицион солиқ кредити – Солиқ тўловчи томонидан маълум бир ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича жуда муҳим буюртмани бажарганлиги ёки шу ҳудуд аҳолисига жуда муҳим хизматни тақдим этганлиги учун унга маҳаллий ҳокимият органлари томонидан солиқ суммаси доирасида бериладиган енгиллик, имтиёз (солиқ тўловини кечиктирилиш). Бу кредит солиқ тўлови ва маҳаллий маъмурият ўртасида тузиладиган солиқ битими билан расмийлаштирлади. Инвестицион солиқ кредитини тақдим этиш (бериш), расмийлаштириш ва қайтариш тартиби “Инвестицион солиқ кредит тўғрисида” ги қонунга мувофиқ белиланади.
Имтиёз - маълум бир мажбуриятларни бажаришдан қисман (ёки тўлиқ) озод этиш, маълум бир афзалликларга (қулайликларга) эга бўлиш, масалан, солиқ имтиёзига.
Экспорт-импорт солиғи – солиққа тортишнинг кўринишларидан бири; ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш воситаси (чораси). Солиққа тортиш объекти бўлиб белгиланган курс бўйича миллий валютада ҳисобланган товарларнинг бож қиймати ёки оғирлик ва миқдор бирликларида ифодаланган товарларнинг сони ҳисобланади.
Импорт солиғи – бир неча мамлакатлардаги солиқлар гуруҳи, даромад сарф қилинаётган пайтда олинади. Қўшилган қиймат солиғи ва акцизлар анна шундай солиқ таркибига киради. Бож пошлиналарини ҳам истеъмол солиқлари қаторига киритиш мумкин. Бу солиқларнинг айримлари давлат фойдасига олинса, бошқа бир қисми маҳаллий бюджетларга бориб тушади.
Йиғимлар – қонун актларига мувофиқ белгиланган тартибда ва шартларда тўловчилар томонидан тегишли даражадаги бюджетларга ёки бюджетдан ташқари фондларга ўтказиладиган мажбурий бадаллар. Уларнинг таркибига савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан, айрим турдаги товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари, юридик шахсларни, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти Билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим, автотраспорт тўхташ жойидан фойдаланганлик учун йиғим, ободончилик ишлари учун йиғим ва бошқалар киради.
Квотатив солиқлар - даромад ёки мулк қийматининг пулдаги ифодасига нисбатан ставкаси фоизларда ўрнатиладиган солиқлар.
Моддий харажатлар - хом ашё ва асосий материаллар, ёрдамчи материллар, ёқилғи, энергия ва бошқа харажатлардан иборат. Моддий ресрусларнинг қиймати уларни сотиб олиш баҳоси (қўшилган қиймат солиғисиз), таъминот ва ташқи иқтисодий ташкилотларга тўланадиган устамалар, комиссион мукофотлар, бож тўловлари, товарлар биржасининг хизмат қийматлари, ташиш, сақлаш ва етказиб бериш ҳақларининг йиғиндисидан ташкил топади.
Муомала харажатлари – товарлар муомаласи жараёнига хизмат қилувчи харажатлардан иборат. Бу харажатларлар икки кўринишда бўлиши мумкин; 1) олди-сотди жараёни Билан боғлиқ бўлган харажатлар (соф муомала харажатлари); 2) ишлаб чиқариш жараёнининг муомала соҳасида ҳам давом этиши билан боғлиқ бўлган харажатлар (товарларни сақлаш, ортиб жўнатиш, қадоқлаш ва бошқалар). Муомала харажатлари абсолют суммаларда ва товар-оборотга нисбатан фоизда ижтимоий зарурий харажатлар чегарасида (доирасида) режалаштирилади.
Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар – маҳаллий бюджетга олинадиган жисмоний ва юиридк шахсларнинг мажбурий тўловлари. Уларнинг таркибига қуйидагилар киради: мол-мулк солиғи, ер солиғи, реклама солиғи, автотранспорт воситаларини олиб сотганлик учун солиқ, савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун қиғим, шу жумладан, айрим турдаги товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари, юридик шахсларни, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим, автотранспорт тўхташ жойидан фойдаланганлик учун йиғим, ободончилик ишлари учун йиғим ва бошқалар.
Маҳаллий бюджет - Давлат бюджетининг тегишли вилоят, туман, шаҳар пул маблағлари фондини ташкил этувчи бир қисми бўлиб, унда даромад манбалари ва уларнинг тушумлари миқдори, шунингдек, молия йили давомида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.
Маъмурий жавобгарлик – маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун фуқаролар ва мансабдор шахслар юридик жавобгарлигининг шаклларидан бири.
Ортиқча тўловлар – тўловнинг бюджетга тушган ортиқча суммаси. Одатда солиқ тўловчининг бошқа тўловлар бўйича мавжуд бўлган боқимондаларини узиш учун ҳисобга олинади ва бу тўғрида унга маълум қилинади ёки молия органининг қарори нусхаси ва банкнинг тегишли кўчирмаси асосида солиқ тўловчига қайтарилади.
Прогрессив солиқ - солиққа тортиш базасининг ошиши билан солиқ ставкасининг кўтарилиши характерлидир. Прогрессив солиқларнинг орасида энг кўп учрайдигани жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқдир.
Пропорционал солиқ – солиқ шаклида олиниши мумкин бўлган сумма солиққа тортиш базасининг ўлчамига (миқдорига, ҳажмига) пропорционалдир. Бу солиқ ягона ставкали солиқлар жумласига киради.
Пропорционал солиққа тортиш – солиқнинг ставкаси солиқ тўловчи даромадининг ҳажмига боғлиқ бўлмаган ҳолда унинг даромадига нисбатан фоизда ўрнатилади (ҚҚС).
Прогрессив солиққа тортиш – солиққа тортиладиган сумманинг ўсишига мос равишда солиқ ставкаси ҳам ортадиган солиққа тортиш тизими. Улар қкуйидаги шаклларда мавжуд бўлади: 1) оддий прогрессия – даромаднинг барча суммаси учун солиқнинг ставкаси даромаднинг ўсишига мувофиқ ўсади (ортади); 2) мураккаб прогрессия – даромад қисмларга бўлинади ва уларнинг ҳар бири ўз ставкаси бўйича солиққа тортилади. Даромаднинг ҳар бир кейинги қисми учун солиқнинг ставкаси олдингисига нисбатан юқорироқ бўлади.
Пеня – фуқаролик ҳуқуқида жазо чораларининг (жарималарнинг) кўринишларидан бири, қонун ёки шартномага мувофиқ тўловлар муддатини бузганлик учун ундириладиган молиявий жазонинг шакли. Унинг миқдори қонунга кўра тўловнинг ҳар бир кечиктирлиган куни учун тўланиши лозим бўлган суммага нисбатан фоизда белгиланади. Корхона томонидан тўланган пеня суммаси ноишлаб чиқариш харажатларининг таркибига киритилади.
Пошлина - қонун актларида белгиланган тартибда ва шартларда тўловчи томонидан тегишли даражадаги бюджетга ёки бюджетдан ташқаридаги фондга ўтказиладиган мажбурий бадал.
Преференция – инвестицион ва инновацион харажатларни молиялаштириш учун инвестицион солиқ кредити ва мақсадли солиқ имтиёзи кўринишида белгиланган (ўрнатилган) имтиёз, афзаллик.
Регрессив солиқ – солиққа тортиладиган даромаднинг ошиши билан солиқ ставкасининг пасайиши характерлидир. Бундай солиқлар тоифасига, хусусан, эгри (билвосита) солиқларни киритиш мумкин. Регрессив солиқларнинг юки (оғирлиги) бойларга нисбатан камбағал қатламлар учун оғирроқ деб саналади. Масалан, қўшилган қиймат солиғини тўлаш учун камбағаллар бойларга нисбатан ўз даромадларининг кўпроқ қисмини (ҳиссасини) сарфлайдилар. Пропорционал солиқ ҳам регрессив бўлиши мумкин.
Регрессив солиққа тортиш - солиқ асоси (базаси)нинг ўсиб бориши Билан солиқ ставкасининг пасайишини тақозо этади. Солиқ ундириш оғирлиги даромадга тескари пропорционалдир: даромад қанча кам бўлса, солиқ тўловчи учун солиқнинг оғирлиги шунча оғирдир. Ҳозирги пайтда қўшилган қиймат солиғининг жорий этилиши билан эгри (билвосита) солиқларнинг регрессивлиги кучайиб бормоқда.
Реал солиқ - солиқтўловчининг айрим мулкларини солиққа тортадиган тўғри солиқлардан иборатдир.
Резидентлар – календарь йилида мамлакатда 183 кундан кам бўлмаган муддатда яшаган, Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлган ва бўлмаган солиқ тўловчилар (шу мамлакат ҳудудида ва ундан ташқарида олинганлари ҳам) шу мамлакатда солиққа тортилиши шарт.
Республика бюджети - Давлат бюджетининг умумдавлат тусидаги тадбирларни молиялаштиришда фойдаланиладиган қисми бўлиб, унда адромад манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек, молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.
Солиқлар – қонунда белигланган тартибдаставка бўйича хўжалик бритувчи субъектлардан ва фуқаролар (юридик ва жисоний шахслар)дан давлат томонидан давлат ёки маҳаллий бюджетга олинадиган мажбурий тўловлар. Солиқ, йиғим, пошлина ва бошқа тўловлар дейилганда қонуний актлар асосида белигланган тартибда ва шартларда тўловчилар томонидан тегишли даражадаги бюджетларга ёки бюджетдан ташқаридаги фондларга мажбурий бадалларнинг тўланиши тушунилади. Белгиланган тартибда олинадиган солиқлар, йиғимлар, пошлиналар ва бошқа тўловларнинг йиғиндиси солиқ тизимини ташкил этади.
Солиқ органлари – солиқ қонунчилигига риоя қилиш, мамлакатнинг қонунларига мувофиқ белгиланган (ўрнатилган) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, уларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бюджетга ўтказилиши устидан назоратни таъминловчи ягона мустақил марказлаштирилган тизим. Давлат солиқ қумитасининг ягона тизимига кирувчи солиқ органлари давлат бошқарувининг марказий органи (Давлат солиқ қўмитаси), вилоят, туман ва шаҳар солиқ инспекцияларидан иборатдир. Солиқ органлари юридик шахс ҳисобланиб, ўз номига ўзларининг мустақил харажатлар сметасига, банклардаги жорий счётига ва ўз муҳрига эгадир.
Солиқ инспекциялари – Давлат солиқ қўмитасиинг ягона тизими таркибига кирувчи тузилмавий бирлик. Уларнинг таркибий тузилиши функционал белгига кўра аниқланади. Бунинг асоси сифатида турли белгилар: мулкчилик шакли, хўжалик фаолиятининг тури, тўловлар ҳажми, солиқларнинг турлари ва ҳ.к.лар олиниши мумкин. Фуқароларнинг фаолияти устидан назоратни амалга ошириш учун солиқ инспекцияси назорати остида бўлган ҳудуд участкаларга бўлинади.
Солиқ оғирлиги (юки) – давлат ва жамият ҳаётида солиқларнинг ролини характерлаб (кўрсатиб) берадиган энг умумлашган кўрсаткич. Ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми ва даромадларда солиқ ажратмаларининг салмоғини (ҳиссасини) кўрсатувчи, бозор иқтисодиётининг салмоғини (ҳиссасини) кўрсатувчи, бозор иқтисодиётнинг амалга оширилаётган моделидан келиб чиқадиган қўчам. Солиқ йиғимларининг жами миллий маҳсулотга нисбати билан аниқланади.
Солиқ ставкаси – солиққа тортиш бирлигига тўғри келувчи солиқнинг ҳажми (миқдори, даражаси). Қатъий солиқ ставкалари даромадларга боғлиқ бўлмаган ҳолда солиққа тортиш бирлигига нисбатан абсолют суммаларида ўрнатилади.
Солиқ тизими - мамлакат доирасида (ҳудудида) тўловлардан (юридик ва жисоний шахслардан) белгиланган тартибда олинадиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар ҳамда улар таркибий тузилишининг шакли ва услублари йиғиндиси.
Солиқ қонунчилиги – давлатда солиқларнинг тури, уларни ундириш механизми ва солиқ мажбуриятларининг вужудга келиши, ўзгариши ва тўхтатишини тартибга солиб турувчи юридик меъёрлар йиғиндиси; молиявий ҳуқуқ институти. Солиқ ҳуқуқ давлатнинг ижтимоий-иқтисодий тузилиши (қурилиши), унинг вазифа ва функциялари билан белгиланади.
Солиқ бадаллари (тўловлари) – солиқ қонунчилиги бўйича белгиланган тартибда ва муддатда солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган, ҳисобланган ёки қатъийлаштирилган суммалардир. Уларни ҳисоблаш тартиби ҳар бир солиқ тури бўйича қонунга биноан аниқланади.
Солиқ тушумлари - Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган бюджет даромадлари ва харажатлари классификациясининг даромадлари қисмидаги ҳар бир солиқ ва бошқа мажбурий тўловларга мўлжалланган қисм, банд, код ва моддага мувофиқ ваколотли банкларнинг ҳисоб-китоб счётига ёзиладиган, ҳисобланган ва ҳақиқатда келиб тушган солиқ бадаллари (тўловлари) ва молиявий санкциялар.
Солиқ ҳисоб-китоблари – юридик шахслар томонидан қонунда кўзда тутилган муддатларда бухгалтерия ҳисоботи билан биргаликда солиқ органларига тақдим этилиб, ўзида маъулм ҳисобот даври мобайнида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган тўловлар суммасини акс эттиради. Солиқ суммаларини ҳисоблаш тартиби солиқ қонунчилигига кўра ҳар бир солиқ тури бўйича алоҳида-алоҳида белгиланган.
Солиқ назорати - юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш устидан назорат.
Солиқ тўловчилар – қонун ҳужжатларига кўра солиқ тўлаш мажбурияти юкланган жисмоний ва юридик шахслар ҳамда тўловчиларнинг бошқа тоифалари.
Солиққа тортиш объектлари – қонунга мувофиқ фойда (даромад), маълум бир товарлар қиймати, юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки, мол-мулкни бериш, (мерос, тақдим этиш), қимматбаҳо қоғозлар бўйича операциялар, фаолиятнинг айрим турлари ва бошқалардан иборат. Солиққа тортишнинг бир объекти бир турдаги солиқ билан белгиланган муддатда (ой, чорак, ярим йил, йил) бир марта солиққа тортилиши мумкин.
Солиққа тортиш принциплари – солиқ сиёсатини амалга оширишни белгилаб берадиган ва солиқлар бўйича бюджет топшириқларини тузиш орқали реализация қилинадиган мустаҳкам ўрнашиб қолган қоидалар йиғиндиси.
Солиқ элементлари – давлатнинг қонун хужжатлари асосида аниқланган солиқларнинг тузилиши (қурилиши) принциплари ва уларни ундиришни ташкил қилиш, солиқларнинг ижтимоий-иқтисодий моҳиятини ўзида акс эттиради.
Солиқ квотаси – солиққа тортишнинг маълум бирлигидан олинадиган солиқнинг миқдори, ҳажми, ўлчами.
Қўшилган қиймат – сотилган (реализация қилинган) товарлар, ишлар ва хизматлар қиймати билан ишлаб чиқариш ва муомала харажатларининг таркибига киритилган моддий харажатларининг қиймати ўртасидаги фарқ.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Президент Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, меъёрий–хужжатлар
1.1.Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.– Тошкент: Ўзбекистон, 2005 й.
1.2.Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси. – Т.: Адолат, 2008 й.
1.3.Ўзбекистон Республикасининг “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонуни. //Халқ сўзи, 29 август 1997 й.
1.4.Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет тизими тўғрисида”ги қонуни, 2000 йил 14 декабрь. //Солиқлар ва божхона хабарлари. 2001 й. № 2.
1.5.Ўзбекистон Республикасининг “Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида” ги Қонуни, 20-модда.
1.6.Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг маъсулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони. 1996 йил 9 август. //Халқ сўзи газетаси.
1.7.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3620-сонли Фармони (2008 йил 20 июн).
1.8.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармони (2010 йил 14 июн).
1.9.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида”ги ПҚ-100-сонли Қарори (2011 йил 15 июн).
1.10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-744-сонли Қарори (2013 йил 12 декабр).
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари.
2.1. Каримов И.А. Банк тизими, пул муомаласи, кредит, инвестиция ва молиявий барқарорлик. –Т.: “Ўзбекистон”, 2005 й.
2.2. “Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир”. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси //Халқ сўзи. – 2010. – 29 январь. -№ 20 (3565.)
2.3. “Янгиланиш ва барқарор тараққиёт йўлидан янада изчил харакат қилиш, халқимиз учун фаровон турмуш шароити яратиш – асосий вазифамиздир”. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2013 йилда мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг мухим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. Халк сўзи. 2007 йил феврал.
3. Китоб ва туркум нашрлари
3.1. Абдурахмонов О. Хорижий мамлакатларда солиқ тизимлари. Ўқув қўлланмаси. –Т.: ТДИУ нашр., 2008.
3.2. Абдуғаффор Жўраев. Давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг самарали йўллари. Монография. –Тошкент: Фан, 2009. – 243 б.
3.3. Ваҳобов А., Срожиддинова З. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети. –Тошкент: Молия, 2011. –174 б.
3.4. Жўраев А., Мейлиев О., Сафаров Ғ. Солиқ назарияси -Т.: ТМИ, 2010. - 210 б.
3.5. Завалишина И.А. Солиқлар: назария ва амалиёт. / “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси” нашриёт уйи, 2009. -544 б.
3.6. Зайналов Ж.Р. Солиқлар ва солиққа тортиш. –С.: Самарқанд кооператив институти, 2012. – 366 б.
3.7. Латипов А. “Ердан фойдаланиш ва солиққа тортиш”. / “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси” нашриёт уйи, 2009.
3.8. Налоги и налогообложение. /Тарасова В.Ф. и др. –М.: Финансы и статистика, 2011.
3.9. Пансков В.Г., Князев В.Г. Налоги и налогообложение: Учебник для вузов. –М.: МЦФЭР, 2012. – 336 с.
3.10. “Солиқлар ва солиққа тортиш” маъруза матнлари тўплами. /А.Жўраев ва бошқ. –Т.: “IQTISOD-MOLIYA”, 2010. - 241 б.
3.11. Яҳёев Қ.А. Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти. –Т.: Фан ва технологиялар маркази, 2009. – 247 б.
3.12. Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларига солиқ солиш ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби . / “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси” нашриёт уйи, 2011.
5. Диссертация ва диссертация автореферати
5.1. Ҳайдаров Н.Х. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида корхоналар инвестицион фаолиятидаги молия–солиқ муносабатларини такомиллаштириш масалалари (хорижий инвестицияли корхоналар мисолида): Иқтисод фанлари доктори дисс. –Тошкент, –2003. –268 б.
5.2. Жўраев А.С. Давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг долзарб муаммолари. Иқтисод фанлари доктори дисс. –Тошкент, –2005. –320 б.
5.3. Тўраев Ш.Ш. Хўжалик субъектларининг солиқ юкини оптималлаштириш масалалари. Иқтисод фанлари номзоди дисс. автореферати. –Тошкент, –2007. –24 б.
6. Интернет сайтлари
6.1. http://www.cer.uz.
6.2. http://www.review.uz.
6.3. http://www.federalreserve.gov.
6.4. http://www.imf.org.
6.5. http://www.nalog.uz
6.6. http://www.mf.uz
6.7. http://www.tfi.uz
6.8. http://www.gov.uz
6.9. http://www.expert.ru
МУНДАРИЖА
КИРИШ................................................................................................... 3
I БОБ. СОЛИҚҚА ТОРТИШ НАЗАРИЯСИ..................................... 4
1.1. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва объектив зарурлиги............ 4
1.2. Солиқларнинг функциялари ........................................................... 7
1.3. Солиқ элементлари........................................................................... 9
1.4. Солиққа тортиш тамойиллари......................................................... 17
II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН СОЛИҚ ТИЗИМИ АСОСЛАРИ................ 21
2.1. Солиқлар ва солиқларга тенглаштирилган тўловларга умумий тавсифнома...............................................................................................21
2.2. Солиқларнинг гуруҳланиши............................................................ 24
III БОБ. ЮРИДИК ШАХСЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ............. 31
3.1. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ........................... 31
3.2. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби .............................. 43
3.2.1. Ягона солиқ тўлови....................................................................... 43
3.2.2. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини солиққа тортиш 49
3.2.3. Ягона ер солиғи............................................................................. 52
3.2.4. Тадбиркорлик фаолиятида қатъий белгиланган солиқ.................... 56
3.3. Қўшилган қиймат солиғи................................................................. 59
3.4. Акциз солиғи..................................................................................... 71
3.5. Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи....................... 82
3.6. Юридик шахслардан ундириладиган ер солиғи............................ 89
3.7. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш
учун солиқ ....................................................................................... 97
3.8. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ .......................... 100
3.9. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ...................................... 105
IV БОБ. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ...... 111
4.1. Жисмоний шахслардан ундириладиган мол-мулк солиғи............ 111
4.2. Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи............................... 114
4.3. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи.................... 117
4.4. Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин,
дизел ёнилғиси ва газ истеъмолига солиқ......................................... 127
4.4.1. Маҳаллий йиғим………………………………………………………129
V БОБ. БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАЛАРГА
МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР.............................................. 131
5.3. Республика йўл жамғармаси............................................................ 136
5.4. Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармаси........................... 140
Таянч сўз ва иборалар.......................................................................... 142
Солиқлар ва солиққа тортиш курси бўйича тест саволлари......... 144
Атамалар шарҳи.................................................................................... 153
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати................................................. 165
5340100 “Иқтисодиёт” ва 5340200 “Менежмент” йўналишлари кундузги ўқув шакли талабалари учун мўлжалланган “Солиқ ва солиққа тортиш” фанидан услубий қўлланма.
АКТСИ кафедраси мажлисида мухокама қилинган (23-сонли баённомасидан кўчирма, 2014 йил 6-май) ва ТАТУ, АКТСИМ факултети Илмий-услубий Кенгаши томонидан нашрга тавсия этилди.
(____- сонли баённомадан кўчирма. 2014 йил_______).
Тузувчилар Х.Ж. Ходжиев
Д. А. Насруллаева
М.Д. Юлдашев
Мухаррир: К.А. Гаюбова
Масъул мухаррир: и.ф.н. Ачилова С.П.
Босишга руҳсат этилди_____________
Бичими 84х108 1/32 Адади_________Буюртма__________
ТАТУ, “Алоқачи” нашриёт-матбаа марказида чоп этилди.
Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 108 уй.
[1] Ўзбекистон Республикаси молиявий кўрсаткичлари асосида ишлаб чиқилди.
[2] Ўша жойда.
[3] Солиқ кодекси асосида ишлаб чиқилди.
[4] Ўзбекистон Республикасининг “Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида” ги Қонуни, 20-модда.
[5] Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори.
[6] Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013йил 12 декабрдаги ПҚ-744 сонли қарори