O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
AXBOROT TEXNOLOGIYALARI VA KOMMUNIKATSIYALARINI RIVOJLANTIRISH VAZIRLIGI
TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
“PUL VA BANKLARI”
FANI BO’YICHA
O’QUV-USLUBIY MAJMUA
Toshkent - 2016
Mazkur o’quv-uslubiy majmua Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligining 20__ yil «___» __________dgi ____-sonli buyrug’i bilan tasdiqlangan o’quv reja va dastur asosida tayyorlandi.
Tuzuvchilar: |
TATU i.f.n. dotsent, G’aniyev B. T. , TATU katta o’qituvchi N.B. Muxamadaliyeva, (OTM nomi, Pedagogning ilmiy darajasi, F.I.Sh.) |
O’quv– uslubiymajmuaToshkent axborot texnologiyalari universiteti Ilmiy-uslubiy kengashining 2016 yil __________ dagi ___-sonli qarori bilan tasdiqqa tavsiya qilingan.
1 |
MUNDARIJA
1.FANNING O’QUV DASTURI.................................................. 1.1 NAMUNAVIY FAN DASTURI.......................................... 1.2 FANNING ISHCHI-O’QUV DASTURI............................... 2. O’QUV-USLUBIY MATRIALLARI......................................... 2.1 NAZARIY MASHG’LAR MATER (MA’RUZA MATNLARI)……………………………………. 2.2 AMALIY MASHG’ULOTLAR MATERIALLARI……… 3. GLOSSARIY………………………………………………….. 4. FAN BO’YICHA XORIJIY ADABIYOTLAR (elektronshaklda) ______________________________________ 5. HAR BIR MAVZU UCHUN TAQDIMOTLAR (elektronshaklda)______________________________________ 6. QO’SHIMCHA O’QUV VA ILMIY MATERIAL (MAQOLALAR) (elektronshaklda)_______________________ 7. MAVZUNI O’ZLASHTIRILISHI UCHUN QO’SHIMCHA VIDEOLAR, KEYS-STADILAR VA HOKOZO MATERIALLAR (elektronshaklda)_______________________________________
|
4 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Рўйхатга олинди №________________________
2016 йил “___” ____________ |
|
Ўзбекистон РеспубликасиОлий ваўрта махсус таълимвазирлигининг 2016йил “____” ________________даги “____”-сонли буйруғи билан тасдиқланди |
“ПУЛ ВА БАНКЛАР”
Фанининг
Билим соҳаси: |
300000 - |
Ишлаб чиқариш-техник соҳа |
|
|
|
Таълим соҳаси: |
350000 - |
Алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари |
|
|
|
Йўналиш: |
5350300- |
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент |
ЎҚУВ ДАСТУРИ
Тошкент – 2016
Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-услубий бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 2016 йил “___”________даги “____” -сон мажлис баёни билан маъқулланган.
Фаннинг ўқув дастури Тошкент ахборот технологиялари университетида ишлаб чиқилди.
Тузувчилар:
.Ганиев.Б Т - ТАТУ «АКТ соҳасида иқтисодиёт» кафедраси доценти и,ф,н
Мухамадалиева Н.Б - «АКТ соҳасида иқтисодиёт»кафедраси катта ўқитувчиси.
Тақризчилар:
Ш.Ш.Тўраев - Тошкент ахборот технологиялари университети, АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент факультети декани, и.ф.н., доцент
Садуллаева З.-Тошкент молия иститути “Молия тахлил” кафедраси доценти и.ф.н
Фаннинг ўқув дастури Тошкент ахборот технологиялари университети Ўқув-услубий кенгашининг 2016 йил “___” _________даги “___” -сонли мажлис баёни билан тавсия этилган.
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётни модернизация қилиш жараёнлари ва мамлакатимизни Умумжаҳон савдо ташкилотлари билан олиб бораётган алоқалари бевосита амалга оширилаётган пул-кредит сиёсатига боғлиқ. Чунки пул-кредит тизими мамлакат иқтисодиётини маблағ билан таъминловчи ва иқтисодий ислоҳотларнинг самарасини белгиловчи инфратузилма бўлиб ҳисобланади.
“Пул ва банклар” фани орқали талабалар замонавий пул, банк назарияси ва молиявий бошқарув, қимматли қоғозлар билан операциялар, банклар томонидан пул муомаласини бошқаришнинг назарий асосларини ва амалий услубларини ўрганадилар. Бундан ташқарии замонавий молия-кредит назариясида Ўзбекистон республикасида иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизация қилиш жараёнлари бўйича қабул қилинаётган қарорлар самарадорлигини баҳолашнинг йуллари ва методлари кўриб чиқилади.
Ҳозирги даврнинг долзарб масалаларини бажаришда олий таълим тизимида ўрганиладиган “Пул ва банклар” фани, ҳамда унда кўриб чиқиладиган мавзулар ва назарий-амалий масалалар муҳим аҳамият касб этади. “Пул ва банклар” фани иқтисодиётни пул-кредит орқали мувофиқлаштиришнинг аниқ масалалари, бозор иқтисодиёти шароитида пул-кредит дастаклари макроиқтисодиётга таъсири, Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини бошқариш асослари, пул муомаласини режалаштириш муаммолари, объекти ва усуллари каби масалаларини ўрганиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
“Пул ва банклар” курси иқтисодий мутахассисликлар бўйича фанларни ўрганиш учун асос ҳисобланади. Бу курснинг мақсади ҳар қандай тизимнинг назарий жиҳатдан ва тарихан кўриб чиқишдан келиб чиқади. Шунинг учун курснинг асосий мақсади талабаларнинг пул-кредит соҳаси қонуниятларини, унинг ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги тутган ўрнини ўзлаштиришлари, шунингдек, пул назариялари ва кўринишлари, бозор иқтисодиёти шароитида пул-кредит тизимини вужудга келиши ва алоҳида мамлакатларнинг пул-кредит тизимлари, банкларнинг фаолияти ва функциялари, фонд биржалари ҳақидаги аниқ билимларни эгаллашлари, пул-кредит тизими соҳасидаги инқирозли кўринишларни ва уларни келтириб чиқарувчи омилларнинг моҳиятини чуқур ўзлаштиридан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
пул-кредит назарияси, бозорлари, курслар ва баҳолар, молия бозорининг ривожланиш тенденциялари, банк операциялари ҳамда бошқа жараёнлардаги ўзгаришлар, халқаро, худудий ва миллий молия бозорларида бўлаётган жараёнлар орасидаги ўзаро боғлиқликлар, пул, кредит, қимматли қоғозлар бозори фаолиятининг кўрсаткичлари, валюта, фонд ва капиталлар бозоридаги операциялар ҳақида билиши ва пул назарияси ва бозорлари амалий фаолиятини, тижорат банкларининг операциялар жараёнини, жаҳон бозори ва айрим давлатлар иқтисодида рўй бераётган инфляцион шароитларни, замонавий шароитдаги капиталлар оқимини, импорт ва экспорт операцияларини молиялаштиришни, хорижий қимматли қоғозлар портфелини бошқаришни ўрганишда махсус адабиётлар, тижорат банкларининг материаллари ва бошқа манбалардан фойдалана олиши;
-пул-кредит назариясида бўлаётган замонавий ўзгаришлар, курс ва баҳолар тенденциялари, инфляция жараёнлари ва валюта, кредит, қимматли қоғозлар операцияларини амалга ошириш механизмини тушуниш юзасидан кўникмаларга эга бўлишикерак.
Фаннинг ўқув режасидаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвийлиги
“Пул ва банклар” фани қўшимча иҳтисослик фанлар мажмуасига тааллуқли бўлиб, АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент йўналиши бакалаврлари 5-семестрда ўргатилади.
“Пул ва банклар” фанини муваффақиятли ўзлаштириш учун талабалар ўқув режасида кўзда тутилган гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий(ҳуқуқшунослик,Ўзбекистон Республикаси Конституцияси),математик ва табиий – илмий(олий математика, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика), умумкасбий ва ихтисослик (бизнес бошқарув асослари, коммуникация соҳасининг иқтисодиёти) фанларидан етарлича билим ва кўникмаларга эга бўлиши талаб этилади.
“Пул ва банклар” фани ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғланган. Мамлакатимизнинг молиявий ресурсларга бўлган талабини янгича такомиллаштирилган пул-кредит тизимини вужудга келтириш орқали ҳал этиш мумкин. Чунки, бу тизим иқтисодиётнинг молиявий кийинчиликларини бартараф этган ҳолда, ишлаб чиқаришни фаоллаштиришга ва мамлакатда пул айланмасининг яхшиланишига имкон беради.
Пул-кредит тизимини бозор иқтисодиёти талабига мос келган ҳолда ташкил этиш ва бошқариш бўйича малакали билимга эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш зарурияти юзага келади. Шунинг учун ҳам ушбу фан ихтисослик фани ҳисобланиб, ишлаб чиқариш тизимининг ажралмас бўғинидир.
Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллардан фойдаланилади. Маъруза ваамалийдарсларигамоc равишдаилғор педагогик технологияларданфойдаланилади.
Иқтисодий ва молиявий ҳисоб-китобларни тузиш ва олиб боришда компьютерлардан кенг фойдаланилади. Талабаларни фақат билимларини назорат қилиш ва баёнлашдагина эмас, балки уларни шаклланишида ҳам қўлланиладиган тест вариантлари тестлар ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш лозим.
Талабаларнинг “Пул ва банклар” фанини ўзлаштиришлари учун маъруза ва амалиёт дарсларида илғор педагогик технологиялардан, интерактив услублари ва воситаларидан фойдаланилади. Жумладан, “Ақлий хужум”, “Маъруза-конференция”, “Инсерт», “Маъруза-тортишув” ҳамда “Кластер” усулларидан фойдаланилган ҳолда ўтилади.
Юқорида кўриб ўтилганлардан ташқари “Пул ва банклар” фанидан амалий машғулотларни ўтказиш жараёнида “Ишбилармонлик” усуллари асосида ҳамда кафедрада мавжуд бўлган видеофильмлардан, дастурий таъминотдан, слайдлар ва бошқа ўқув материалларидан фойдаланилади.
Фан бўйича маъруза мавзулари ва уларнинг мазмуни
Пул назарияси
Пул назариясининг асосий тушунчалари. Пулнинг функциялари ва турлари. Пулнинг асосий хусусиятлари ва уларни такрор ишлаб чиқаришдаги ўрни. Турли иқтисодий моделларда пулнинг асосий хусусиятлари. Пул агрегатлари. Пул назариясидаги йўналишлар. Пулнинг метал назарияси. Пулнинг номинал назарияси. Пулнинг миқдорий назарияси. Кейнс пул назарияси. Милтон Фридман назарияси. Пул айланмасига тавсиф ва унинг тузилиши Пул муомаласи қонуни. Нақд пулсиз пул обороти, уни ташкил қилиш тамойиллари, нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг шакллари.Замонавий – монетаризм. Пул тизими тушунчаси ва унинг элементлари. Пул тизимининг асосий типлари. Биметализм. Монометализм.
Инфляция
Инфляция моҳияти ва пайдо бўлиш даражасига кўра турлари. Инфляция ва ишсизлик, Филлипс эгри чизиғи. Инфляция тўғрисидаги назариялар. Инфляция бўйича Ж. Кейнс ва М. Фридмен қарашлари. Инфляция кўрсатгичлари. Давлатнинг инфляция бўйича макроиқтисодий сиёсати: бюджет, солиқ, баҳо, кредит ва молиявий, ташқи иқтисодий ва эмиссион. Инфляцияни барқарорлаштириш усулллари. Монетар усули. Кейнс усули. Кутилаётган инфляцияни қоплаш. Миллийвалютанингхарил қилишқобилиятини мустахкамлаш. Бюджет тақчиллигиникамайтириш.
Ссуда капитали ва кредитнинг иқтисодий асослари
Кредитнинг пайдо бўлиши, зарурлиги ва моҳияти. Ссуда капитали ва кредитнинг иқтисодий асослари. Ссуда капиталининг алоҳида манбалари ва харакат қилиш шакллари. Кредитнинг асосий функциялари ва ташкил қилиш асослари. Кредитнинг айрим шакллари ва турлари. Судхўрлик кредити. Тижорат (коммерция савдо) кредити. Банк кредити. Банк кредитинитижораткредитиданфарқивауларнингўзароалоқадорлиги. Давлаткредити. Истеъмолкредити. Ҳалқаро кредит. Кредит тизими: моҳиятиваташкилийтузилиши. Кредит тизимининг моҳияти ва ташкилий тузилиши.
.
Молиявамолиятизими
Давлат бюджети тушунчаси. Давлатнинг бюджет тизими. Бюджетнингфункциялари. Давлат бюджети даромадлари ва харажатлари. Давлат бюджети даромадларини шакллантирувчи манбалари. Бюджет харажатлари тусланиши. Бюджетлараро муносабатлар тизими. Маҳаллий бюджетлар. Давлатнинг бюджетдан ташқари фондлари. Махсус фондлар: нафақа фонди ва ҳокозо. Солиқ тизими. Солиқ тушунчаси. Солиқ функциялари. Солиқнинг алоҳида турларининг тавсифи. Даромад солиғи. Қўшилган қийматсолиғи. Акциз. Мулк солиғи. Давлат қарзи ва унинг элементлари. Давлат қарзини бошқариш тизими. Молия моҳияти ва функциялари. Молия тизими ва унинг асосий бўғинлари. Давлатнинг молиявий сиёсати ва бошқарув органларининг ташкилий тузилиши. Миллий иқтисодиётни модернизациялаш шароитида молиявий режалаштириш ва истиқболини белгилаш. Ижтимоий – иқтисодий жараёнларни молиявий тартибга солиш. Молиявий назорат. Молиявий назоратнинг шакллари ва усуллари. Корхона молиясини ташкил қилиш асослари. Молиявий ҳисобот – хўжалик субъектлари тўғрисида маълумот олишнинг асосий манбаи сифатида. Молиявийҳисоботнингасосийхусусиятлари. Бухгалтерия балансинингтузилишиватаркиби. Асосийвоситалар. Харажатлар. Бошқа оборот маблағларижумласигакирмайдиганмоддалар. Дебитор қарзлар. Корхона мажбурияти. Корхона ва ташкилотлар фойдасидан олинадиган солиқлар. Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар. Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот. Ҳисобот моделлари ва тузилиши. Капитал ҳаракати билан боғлиқ ҳисобот. Пул маблағлари ҳаракати ҳисоботи. Корхона молиявий ҳисоботи таҳлили.
Банклар ва уларнинг функциялари, турлари, операциялари
Миллий иқтисодиётни модернизациялаш шароитида банк тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари. Банкларнинг ташкил топиши ва моҳияти.Банкларнинг функциялари Банк тизими тушунчаси ва банк турлари, унинг элементлари ва боғлиқлиги. Ўзбекистон Республикаси банк тизими. Марказий банк вауни фаолияти. Марказий банк - банк тизимининг асосий бўғини. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини амалга оширишдаги роли ва ўрни. Банк фаолиятини лицензия қилиш.Тижорат банклари ва уларнингфаолияти. Тижорат банкларининг бошқарув-ташкилий тузилиши. Тижорат банкларининг функциялари. Тижорат банкларининг операциялари. Пассив операциялар. Банкнинг ўз маблағлари. Актив операциялар. Пул-кредит сиёсати ва унинг асосийинструментлари. Пул ислоҳотлари.
Қимматли қоғозларнинг моҳияти ва шакллари
Қимматли қоғозларни умумий тушунчаси. Қимматли қоғозларни махсус хусусиятлари ва турлари. Қимматли қоғозлари асосий турлари. Акциянинг моҳияти ва ўзига хос хусусияти. Оддий акциялар. Имтиёзли акциялар. Диведендлар ва диведенд сиёсати. Облигацияларнинг моҳияти ва хусусиятлари. Давлат облигациялари. Корхоналар облигациялари. Вексель. Вексельнинг моҳияти ва хусусияти, турлари. Депозит сертификатлари. Уларнинг моҳияти ва хусусиятлари. Хазина мажбуриятлари. Уларнинг моҳияти ва хусусиятлари. Қимматли қоғозлар котировкаси ҳақида тушунча. Ҳосилавий қимматли қоғозлар тўғрисида умумий тушунча ва уларнинг турлари. Опцион шартномалари ҳақида тушунча ва уларнинг турлари. Фьючерс шартномалари ҳақида тушунча. Фьючерснинг ўзига хос хусусиятлари. Акциядорлик жамиятларини ташкил этишнинг зарурлиги ва унингмоҳияти. Акциядорлик жамиятларининг турлари. Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида тушунча. Қимматли қоғоз бозори турлари. Фонд биржалари ва уларнинг функциялари. Фонд биржаси фаолиятини ўзига хос хусусиятлари. Фонд биржаларнинг ҳозирги замон ташкилий асослари. “Тошкент” РФБ ва унинг бўлинмаларининг функциялари.
Валюта ва валюта тизими
Валюта муносабатлари ва валюта тизимини асосий белгилари. Ўзбекистон Республикасини Умумжаҳон савдо ташкилотига кириш жараёнларида валюта муносабатлари. Валюта тизими, тушунчаси. Миллий, жаҳон ва ҳалқаро валюта тизимлари.Валюта бозорлари: тушунчаси, институтционал тузилма. Валюта бозорларини турлари. Чет эл валюталарини котировкаси. Котировка методлари. Ҳалқаро операциялар Валюта операцияларини тавсифланиши. Валюта позицияси. Евровалюта бозорида валюта операциялари. Ҳалқаро ҳисоб – китоблар баланси, тушунчаси ва тавсифланиши. Миллий ва резерв валюта. Эркин алмашинадиган валюта. Ҳалқаро ҳисоб – китоб пул бирликлари. Ҳалқаро валюта тизимини эволюцияси. Ҳалқаро валюта-кредит муносабатлари. Валюта муносабатларини давлат томонидан тартибга солиш. Валюта сиёсати: тушунча, мақсад, шакиллар. Мамлакатлар тўлов балансларини асосий белгилари. Ҳалқаро ҳисоб – китобларни тушунчаси ва шароитлари. Ҳалқаро ҳисоб-китобларни шакллари. Валюта рисклари ва шартлари. Ҳалқаро кредит тушунчаси ва унинг шакллари. Валюта–кредит ва молия ташкилотларини умумий характеристикаси.
Суғурталаш
Ўзбекистон Республикасининг суғурта қонунчилиги
Суғуртанинг иқтисодий моҳияти. Суғурта иқтисодий категория, унинг зарурлиги, функциялари ва бозор шароитидаги аҳамияти. Суғуртани объектлар ва риск даражасига кўра тавсифи. Тармоқлар, тармоқлараро, суғуртанинг турлари шакллари. Мажбурий ва ихтиёрий суғуртани ташкил қилиш тамойиллари. Ўзбекистон Республикаси суғурта қонунчилиги. Корхоналар оборот ва асосий воситалари суғуртаси. Қишлоқ хўжалигида суғурталаш. Транспорт суғуртаси. Фукаро мулкларининг суғуртаси. Ҳаёт суғуртаси. Тадбиркорлик фаолияти бўйича суғурта. Суғурта фаолиятининг молиявий асослари. Банк фаолиятини суғурталаш. Ташқи иқтисодий фаолиятини суғурталаш.
Амалий машғулотларнинг тахминий рўйхати
1. Пулнинг келиб чиқиши ва унинг моҳияти. Пулнинг функциялари ва турлари.
2. Пулнинг такрор ишлаб чиқаришдаги ўрни. Турли иқтисодий моделларда пулнинг ўзига хос хусусиятлари.
3. Пул массаси ва унинг асосий агрегатлари. Пул базаси. Пул массасининг таркиби.
4. Пулнинг назарияси.
5. Пул оқимларининг турлари. Пул оқимларининг таҳлили. Пул оқимларини бошқариш.
6. Пул айланмасининг иқтисодий моҳияти ва таркиби.
7. Нақд пулсиз пул айланмаси ва нақд пул айланмаси.
8. Пул тизимининг ривожланиши ва шакллари. Замонавий пул тизими.
9. Инфляциянинг моҳияти ва келиб чиқиш сабаблари, тоифалари. Ижтимоий иқтисодий оқибатлари.
10. Ссуда капиталининг моҳияти ва функциялари.
11. Кредит муносабатлари ва банк тизимининг келиб чиқиши.
12. Давлат бюджетининг таркиби ва функциялари.
13. Корхона молиясини ташкил қилиш асослари. Миллий молия тизими ҳақида тушунча ва унинг таркиби.
14. Банк тизими хақида тушунча ва унинг ўзига хос хусусиятлари. Банк тизимининг элементларига тавсиф.
15. Марказий банкнинг кредит тизимидаги ўрни ва функциялари
16. Тижорат банкларининг кредит тизимидаги ўрни, функциялари, турлари, операциялари.
17. Пул-кредит сиёсати ва унинг асосий инструментлари.
18. Пул ислоҳотлари.
19. Ҳисоб-китоб муносабатлари ва пул тизимлари.Тўлов баланси.
20. Қимматбаҳо қоғозларнинг бозори.
21. Фонд биржаси ва унинг вазифалари.
22. “Тошкент” РФБ ва унинг бўлинмаларининг фаолияти ва функциялари.
23. Халқаро валюта муносабатлари ва валюта тизими.
24. Ҳалқаро операциялар.
25. Ҳалқаро кредит.
26. Суғуртанинг шакллари, функциялари ва иқтисодий табиати. Суғурта қонунчилиги
Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Фан бўйича лаборатория ишлари намунавий ўқув режада кўзда тутилмаган.
Курс ишини ташкил этиш бўйича услубий кўрсатма ва тавсиялар
Курс ишининг мақсади талабаларни мустақил ишлаш қобилиятини ривожлантириш, олган назарий билимларини қўллашда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, бевосита ишлаб чиқаришдаги реал шароитларга мос қарорларни қабул қилиш ва кўникмаларини ҳосил қилишдир. Курс лойиҳасининг асосий топшириғи АКТ соҳасидаги корхоналарининг молиявий ҳисоботлари асосида кредитга лаёқатлилигини Марказий банк ва тижорат банкларнинг йўриқномалари, ҳамда молиявий таҳлил услубларидан фойдаланган ҳолда таҳлил қилиш ва баҳо беришдан иборат бўлади. Ҳар бир талабага шахсий топшириқ берилади.
Курс иши Марказий банкнинг йўриқномалари ва корхонанинг молиявий ҳисоботлари маълумотлари асосида ёзилади. Курс лойиҳасини ёзишдан олдин курс иши бўйича мавжуд қонун ва қарорларни, Президент фармонларини, Марказий банк йўриқномаларини, тижорат банкларининг маҳсус йўриқномаларини, ўқув ва ўқув услубий адабиётлари, рўзнома ва ойномалар ҳар томонлама ўрганиб чиқилади. Кейин эса курс лойиҳасиига режа тузилади ва раҳбар томонидан тасдиқланади.
Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Бакалавр мустақил ишининг асосий мақсади – ўқитувчининг раҳбарлиги ва назоратида муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш учун билим ва кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш. Бунда ҳам дарслик, ўқув қўлланма, услубий қўлланма, тарқатма ва интернет-сайт материалларидан кенг фойдаланиш тавсия этилади. Улар қўшимча адабиётларни ўрганиб, ҳамда интернет сайтларидан фойдаланиб, рефератлар ва илмий докладлар тайёрлайдилар, мустақил иш мавзусига доир уй вазифаларини бажарадилар ва слайдлар тайёрлайдилар.
Бакалавр мустақил ишни ташкил этишда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланилади:
· қўшимча дарслик, илмий мақолалар ва ўқув қўлланмалар бўйича фан мавзуларини ўзлаштириш;
· компьютер технологиялари тизимлари билан ишлаш;
· махсус адабиётлар буйича реферат ва конспектлар тайёрлаш;
· интерактив ва муаммоли ўқитиш жараёнида фаол қатнашиш;
· масофавий таълимни ташкил этишда қатнашиш;
· илмий мақола, анжуманга маъруза тайёрлаш ва ҳ.к..
Мустақил ишга ажратилган соатларни бакалавр ўзлаштириши учун уларга амалий ва маъруза дарсларидан мустақил иш шаклида мавзулар тақсимлаб берилади.
Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари:
1. Пулнинг функциялари ва унинг такрор ишлаб чиқаришдаги ўрни.
2. Пул назариясидагийуналишлар (металл, номинал, миқдор) уларнингзамонавийкўринишлари.
3. Инфляциянингмоҳиятивакўринишшакллари, инфляция жараёни, қонуниятлари, инфляция турлари.
4. Пул ислоҳотлари, валютанибарқарорлаштиришусуллари.
5. ЎзбекистонРеспубликаси банк тизимиваунингалоҳидабўғинларинингтавсифи
6. Пул-кредит сиёсатинингусуллариватурлари.
7. Пул-кредит сиёсатинингмакроиқтисодий сиёсатгатаъсири.
8. Марказий банк монетар сиёсатинингасосиййўналишлари.
9. Пул-кредитнимувофиқлаштиришдаМарказийбанкнинг роли.
10. Қайтамолиялаштириш сиёсати.
11. Мажбурий заҳиралар сиёсати.
12. Очиқ бозороперациялари.
13. Валюта сиёсати вауниамалгаошириштартиби.
14. Кейнсназариясинингасосиййўналиши.
15. Монетар назариясининг асосий йўналиши.
16. Фишер бўйича пулга бўлган талабнинг назарияси ва модели
17. Эмиссион операция тушунчаси.
18. Эмиссия турлари, пул белгиларинингкафолатланиши.
19. Муомаладаги пул массасини мувофиқлаштиришусуллари.
20. Макродаражада пул массасиназоратиниамалгаошириш.
21. Миллий пул бирлигиниконвертациялашмуаммолари.
22. Миллий валютани конвертациялаш – бу ички бозорни жаҳон бозори билан тўғридан-тўғри алоқаси сифатида ва ҳоказо.
Дастурнинг информацион – методик таъминоти
Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий илғор интерфаол усулларидан, педагогик ва ахборот–коммуникация технологияларининг презентация (тақдимот), мултимедиа ва электрон-дидактик технологиялардан фойдаланилади. Семинар машғулотларда ақлий ҳужум, кластер, блиц-сўров, гуруҳ билан ишлаш, инсерт, тақдимот, кейс стади каби усул ва техникалардан кенг фойдаланилади.
Фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати
Асосий адабиётлар
1. RashidovO.Yu. vaboshqalar. Pul, kreditvabanklar. Darslik. - Т.: TDIU, 2013. – 428 bet.
2. Лаврушин О.И. и др. Деньги, кредит, банки. Учебник. – М.: КНОРУС, 2013. -560 стр.
3. Меркулова И.В., Лукьянова А.Ю.Деньги, кредит, банки. Учебное пособие. – М.: КНОРУС, 2013. – 352 стр.
4. Абдуллаева Ш.А. Банк иши. Ўқув қўлланма.-Т:. Молия., 2004 .
Қўшимча адабиётлар
1. “ЎзбекистонРеспубликасиМарказий банки тўғрисида”ги қонун-.Т.: 1996.
2. “ЎзбекистонРеспубликасибанкларвабанк фаолияти тўғрисида”гиқонун-Т.:1996.
3. Лаврушин О.И., Афанасьева О.Н., Корниенко С.Л. Банковское дело: современная система кредитования. Учебное пособие. – М.: КНОРУС, 2009. – 264 стр.
4. Нешитой А.С. Финансы и кредит.Учебник.– М.: Дашков и К˚, 2006. - 572 стр.
5. Дьяконова М.Л., Ковалева Т.М.,Кузьменко Т.Н.Финансы и кредит. Учебник. - М.: КНОРУС, 2006. – 376 стр.
6. Ковалевой А.М. Финансы и кредит. Учебное пособие.– М.: Финансы и статистика, 2006. – 512стр.
Интернетсайтлар:
1. www.forex.com
2. www.thebanker.com
3. www.bankinfo.uz
\
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
Рўйхатга олинди: "ТАСДИҚЛАЙМАН"
№______ Ўқув ишлари бўйича проректор
2016 й. « » "____" ___________2016 йил
“ПУЛ ВА БАНКЛАР”
ФАНИНИНГ
ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Билим соҳаси: 300000 – Ишлаб чиқариш-техник соҳа
Таълим соҳаси: 350000 – Алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари
Таълим йўналиши: 5350300 – Ахборот-коммуникция технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент
Тошкент - 2016
Фаннинг ишчи ўқув дастури ўқув, ишчи ўқув режа ва ўқув дастурига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Тузувчилар:
.Б Т.Ганиев - ТАТУ «АКТ соҳасида иқтисодиёт» кафедраси доценти и,ф,н
Мухамадалиева Н.Б - «АКТ соҳасида иқтисодиёт»кафедраси катта ўқитувчиси
Тақризчилар:
Ш.Ш Тўраев– ТАТУ «АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менжмент» факультети декани, и.ф.н.доцент;
Садуллаева З.-Тошкент молия иститути “Молия тахлил” кафедраси доценти и.ф.н
Фаннинг ишчи ўқув дастури "АКТ соҳасида иқтисодиёт "кафедрасининг
2016 йил"" августдаги " " - сон йиғилишидамуҳокамадан ўтган ва факультет кенгашида муҳокама қилиш учун тавсия этилган.
Кафедра мудири: Иминова Н.А.
Фаннинг ишчи ўқув дастури "АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент" факультет кенгашида муҳокама этилган ва фойдаланишга тавсия қилинган
(2016 йил 26 августдаги 1-сонли баённома).
Факультет кенгаши раиси: ______________ Ш. Ш. Тўраев
Келишилди:
Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи
________________ A.Эргашив
КИРИШ
“Пул ва банклар” фани орқали талабалар замонавий пул, банк назарияси ва молиявий бошқарув, қимматли қоғозлар билан операциялар, банклар томонидан пул муомаласини бошқаришнинг назарий асосларини ва амалий услубларини ўрганадилар. Бундан ташқарии замонавий молия-кредит назариясида Ўзбекистон республикасида иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизация қилиш жараёнлари бўйича қабул қилинаётган қарорлар самарадорлигини баҳолашнинг йуллари ва методлари кўриб чиқилади.
Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов Вазирлар Махкамасининг мажлисида“2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир” маърузасида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини янада ривожлантириш борасида тўхталиб “Бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида шиддат билан содир бўлаётган жараёнлар ва биринчи навбатда, қарама-қаршиликларнинг кучайиб бораётгани, жаҳон бозорларидаги вазиятнинг тез ўзгараётгани, ҳали-бери давом этаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ва унинг оқибатлари, дунёнинг кўплаб давлатларида инвестиция фаоллигининг сусайиши ва ўсиш суръатларининг пасайиши мамлакатимиз иқтисодиётига ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказмасдан қолмайди, албатта. Шундан келиб чиқиб, 2015 йилда ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати 108 фоиз даражасида бўлиши кўзда тутилмоқда. Бу борада саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 6 фоизга кўпайиши белгиланмоқда”[1] деб таъкидлаб ўтдилар. Шу сабабли мазкур ўқув дастур бугунги кунда иқтисодиёт олдидаги энг устивор вазифалардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилгандир.
Ҳозирги даврнинг ушбу долзарб масалаларини бажаришда олий таълим тизимида ўрганиладиган “Пул ва банклар” фани, ҳамда унда кўриб чиқиладиган мавзулар ва назарий-амалий масалалар муҳим аҳамият касб этади.
“Пул ва банклар” фани иқтисодиётни пул-кредит орқали мувофиқлаштиришнинг аниқ масалалари, бозор иқтисодиёти шароитида пул-кредит дастаклари макроиқтисодиётга таъсири, Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини бошқариш асослари, пул муомаласини режалаштириш муаммолари, объекти ва усуллари каби масалаларини ўрганиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Фаннинг мақсад ва вазифалари
“Пул ва банклар” курси иктисодий мутахассисликлар бўйича фанларни ўрганиш учун асос ҳисобланади. Бу курснинг мақсади ҳар қандай тизимнинг назарий жиҳатдан ва тарихан кўриб чиқишдан келиб чиқади. Шунинг учун курснинг асосий мақсади талабаларнинг пул-кредит соҳаси қонуниятларини, унинг ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги тутган ўрнини ўзлаштиришлари, шунингдек, пул назариялари ва кўринишлари, бозор иқтисодиёти шароитида пул- кредит тизимини вужудга келиши ва алоҳида мамлакатларнинг пул-кредит тизимлари, банкларнинг фаолияти ва функциялари, фонд биржалари ҳақидаги аниқ билимларни эгаллашлари, пул-кредит тизими соҳасидаги инқирозли кўринишларни ва уларни келтириб чиқарувчи омилларнинг моҳиятини чуқур ўзлаштиридан иборат.
Фан бўйича талабанинг малакасига қўйиладиган талаблар
Ўқув фаннини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
А) билиши керак:
-Пул ва банк назариясини пухта ва кетма-кетликда ёритиш, шу билан биргаликда бу назарияни замонавий пул-кредит тизимини ўрганишга тадбиқ этилган ҳолда кўриб чиқиш.
- Пул ва банкни ижтимоий такрор ишлаб чақариш жараёнига тўғри ва тескари алоқали иқтисодий муносабатларнинг йиғиндиси сифатида кўриб чиқиш ҳамда пул-кредит соҳасини, унинг аҳволи ва ривожланишига тескари таъсирини кўрсатиш.
- Бозор иқтисодиётининг ҳозирги замон пул-кредит тизимини ёритиб бериш ва тизимнинг таркибий элементларини ўзаро боғланганлигини таҳлил этиш.
- Акционерлик жамиятини ташкил қилиш зарурияти ва унинг моҳияти.Қимматбаҳо қоғозлар турларини тавсифлаш (акция, облигация).
- Фонд биржаси ва биржа операциялари.
- Бозор иқтисодиётини замонавий пул-кредит тизимиструктурасини ёритиш ва шу тизимни шакллантирувчи асосларни таҳлили.
- Замонавий банкларнинг келиб чиқиши, уларнинг моҳияти,вазифалари ва операциялари.
- Инфляциянинг моҳиятини ва унинг сабабларини ёритиш.
- Халқаро валюта кредит муносабатлари асоси билан танишиш.
- Ўзбекистон Республикаси пул-кредит тизимини кўриб чиқиш.
Б) бажариш керак:
-Пул назарияси ва бозорлари амалий фаолиятини, тижоратбанкларининг операциялар жараёнини, жаҳон бозори ва айрим давлатлариқтисодида рўй бераётган инфляцион шароитларни, замонавийшароитдаги капиталлар оқимини, импорт ва экспорт операцияларинимолиялаштиришни, хорижий қимматли қоғозлар портфелини бошқаришни ўрганишда махсус адабиётлар, тижорат банкларининг материаллари вабошқа манбалардан фойдаланиш;
-Пул-банк назариясида бўлаётган замонавий ўзгаришлар, курс вабаҳолар тенденциялари, инфляция жараёнлари ва валюта, кредит, қимматли қоғозлар операцияларини амалга ошириш механизминитушуниш.
В) Қуйидагитасаввурга эга бўлиш керак:
-Пул-кредит назарияси, бозорлари, курслар ва баҳолар, молиябозорининг ривожланиш тенденциялари, банк операциялари ҳамда бошқажараёнлардаги ўзгаришлардан нима мақсадда фойдаланишни;
-халкаро, ҳудудий ва миллий молия бозорларида бўлаётганжараёнлар орасидаги ўзаро боғлиқликларни;
-пул, кредит, қимматли қоғозлар бозори фаолиятинингкўрсаткичлари, валюта, фонд ва капиталлар бозоридаги операциялар ҳақида тасаввурга эга бўлиши керак.
Ўқув режадаги бошқа фанлар билан боғлиқлиги
“Пул ва банклар” фани мутахассислик фанлар мажмуасига тааллуқли бўлиб, талабалар ушбу фанни5семестрда ўрганадилар.
Бу дастурни амалда бажариш учун талабалар ўқув жараёнида иқтисодий фанлар бўйича етарлича маълумотга эга бўлишлари лозим. “Пул ва банклар” фани АКТ соҳасида иқтисодиёт мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган бўлиб, ўқув режасида белгиланган бир қатор фанлар билан узвий боғлиқ ва буларга: “Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши”, “Микроиқтисодиёт”, “Макроиқтисодиёт” ва “Э -бизнес”фанлари.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллардан фойдаланилади. Маъруза ваамалий дарсларига мос равишда илғор педагогик технолгиялардан фойдаланилади.
“Пул ва банклар” бакалавр босқичининг 5-семестрида ўқитилади. Иқтисодий ҳисоб-китобларни тузиш ва олиб боришда компьютерлардан кенг фойдаланилади. Талабаларни фақат билимларини назорат қилиш ва баёнлашдагина эмас, балки уларни шаклланишида ҳам қўлланиладиган тест вариантлари тестлар ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш лозим.
Талабаларнинг “Пул ва банклар” фанини ўзлаштиришлари учун маъруза ва амалиёт дарсларида илғор педагогик технологиялардан, интерактив услублари ва воситаларидан фойдаланилади. Жумладан, «Ақлий хужум», «Маъруза-конференция», «Инсерт», «Маъруза-тортишув» ҳамда «Кластер» усулларидан фойдаланилган ҳолда ўтилади.
Юқорида кўриб ўтилганлардан ташқари «Пул ва банклар» фанидан амалий машғулотларни ўтказиш жараёнида «Ишбилармонлик» усуллари асосида ҳамда кафедрада мавжуд бўлган видеофильмлардан, дастурий таъминотдан, слайдлар ва бошқа ўқув материалларидан фойдаланилади.
“Пул ва банклар”фанидан машғулотларнинг мавзулар ва соатлар бўйича тақсимланиши:
Т/Р |
Маъруза мавзулари |
Жами соатлар |
Маъруза |
Амалий машғулот |
Мустақил иш |
|
5-семестр учун |
|
|
|
|
1. |
Пул назариясининг асосий тушунчалари. Пулнинг функциялари ва турлари |
6 |
2 |
2 |
2 |
2. |
Пулнинг такрор ишлаб чиқаришдаги ўрни |
6 |
2 |
2 |
2 |
3. |
Турли иқтисодий моделларда пулнинг асосий хусусиятлари |
6 |
2 |
2 |
2 |
4. |
Пул агрегатлари |
6 |
2 |
2 |
2 |
5. |
Пул назариялари. Замонавий монетаризм |
6 |
2 |
2 |
2 |
6. |
Пул айланмаси ва унинг тузилиши |
6 |
2 |
2 |
2 |
7. |
Турли иқтисодий моделларда пул айланмасининг ўзига хос хусусиятлари |
6 |
2 |
2 |
2 |
8. |
Нақд пул айланмаси |
6 |
2 |
2 |
2 |
9. |
Нақд пулсиз пул айланмаси |
6 |
2 |
2 |
2 |
10. |
Пул тизими |
6 |
2 |
2 |
2 |
11. |
Инфляция |
6 |
2 |
2 |
2 |
12. |
Ссуда капитали ва кредитнинг иқтисодий асослари |
6 |
2 |
2 |
2 |
13. |
Давлат бюджети |
6 |
2 |
2 |
2 |
14. |
Корхона молиясини ташкил қилиш асослари. |
6 |
2 |
2 |
|
15. |
Банк тизимининг функциялари,турлари ва операциялари |
6 |
2 |
2 |
2 |
16. |
Марказий банк |
6 6 |
2 |
2 |
2 |
17. |
Тижорат банклари |
6 |
2 |
2 |
2 |
18. |
Пул- кредитсиёсати ва унинг асосийинструментлари. |
6 |
2 |
2 |
2 |
19. |
Пул ислоҳотлари |
6 |
2 |
2 |
2 |
20. |
Қимматбаҳо қоғозлар: асосий тушунчалар ва турлари |
6 |
2 |
2 |
2 |
21. |
Қимматбаҳо қоғозлар бозори |
6 |
2 |
2 |
2 |
22. |
Фонд биржалари ва уларнинг функциялари |
6 |
2 |
2 |
2 |
23. |
“Тошкент”РФБваунингбўлинмаларинингфункциялари. |
6 |
2 |
2 |
2 |
24. |
Халқаро валюта муносабатлари ва валюта тизими |
6 |
2 |
2 |
2 |
25. |
Ҳалқаро операциялар |
6 |
2 |
2 |
2 |
26. |
Ҳалқаро кредит |
6 |
2 |
2 |
2 |
27. |
Суғурталаш. Ўзбекистон Республикасининг суғурта қонунчилиги
|
6 |
2 |
2 |
2 |
|
Жами 5-семестр бўйича |
162 |
54 |
54 |
54 |
“Пул ва банклар”фанидан амалий машғулотларнинг мавзулар ва соатлар бўйича тақсимланиши:
№ |
Амалий машғулот мавзулари |
Амалий машғулот |
Жами |
1. |
“Пул ва банклар” фани бўйича асосий тушунчалар |
2 |
2 |
2. |
Пулнинг келиб чиқиши ва унинг моҳияти. Пулнинг функциялари ва турлари. Пул массаси ва пул базаси |
2 |
2 |
3. |
Пулнинг такрор ишлаб чиқаришдаги ўрни. Турли иқтисодий моделларда пулнинг щзига хос хусусиятлари. |
2 |
2 |
4. |
Пул массаси ва унинг асосий агрегатлари.Пул базаси. Пул массасининг таркиби. |
2 |
2 |
5. |
Пулнинг номиналлик назарияси. |
2 |
2 |
6. |
Замонавий монетаризмнинг моҳияти ва унинг асосий элементлари. |
2 |
2 |
7. |
Пул оқимларининг турлари. Пул оқимларининг таҳлили. Пул оқимларини бошқариш. |
2 |
2 |
8. |
Пул айланмасининг иқтисодий моҳияти ва таркиби. Нақд пулсиз пул айланмаси ва нақд пул айланмаси. |
2 |
2 |
9. |
Пул тизимининг ривожланиши ва шакллари. Замонваий пул тизими. |
2 |
2 |
10. |
Инфляциянинг моҳияти ва келиб чиқиш сабаблари, тоифалари. Ижтимоий иқтисодий оқибатлари |
2 |
2 |
11. |
Ссуда капиталининг моҳияти ва функциялари |
2 |
2 |
12. |
Кредит муносабатлари ва банк тизимининг келиб чиқиши. Кредитнинг иқтисодий моҳияти , шакллари ва турлари.Кредит тизимининг ўзига хос хусусиятлари. Замонавий кредит тизимининг таркиби |
2 |
2 |
13. |
Давлат бюджетининг таркиби ва функциялари |
2 |
2 |
14. |
Корхона молиясини ташкил қилиш асослари Миллий молия тизими ҳақида тушунча ва унинг таркиби |
2 |
2 |
15. |
Банк тизими хақида тушунча ва унинг ўзига хос хусусиятлари . Банк тизимининг элементларига тавсиф. Замонавий банк тизимининг ривожланиши. |
2 |
2 |
16. |
Марказий банк кредит тизимидаги ўрни ва функциялари |
2 |
2 |
17. |
Тижорат банкларининг кредит тизимидаги ўрни, функциялари, турлари. Тижорат банклар фаолиятининг асосий операциялари, функциялари ва тамойиллари |
2 |
2 |
18. |
Пулкредит сиёсати ва унинг асосий инструментлари |
2 |
2 |
19. |
Пул ислоҳотлари |
2 |
2 |
20. |
Ҳисоб-китоб муносабатлари ва пул тизимлари.Тўлов баланси |
2 |
2 |
21. |
Қимматбаҳо қоғозларнинг турлари |
2 |
2 |
22. |
Бирламчи ва иккиламчи қимматбаҳо қоғозлар бозори. Қимматбаҳо қоғозлар бозорининг ташкил қилиниши. ва Фонд биржаси ва унинг вазифалари. Ҳалқаро фонд биржалари. Ўзбекистон фонд биржалари |
2 |
2 |
23. |
.“Тошкент” РФБваунингбўлинмаларининг фаолияти ва функциялари. Регионал ва ҳалқаро айирбошлаш фонд биржалари. |
2 |
2 |
24. |
Халқаро валюта муносабатлари ва валюта тизими |
2 |
2 |
25. |
Ҳалқаро операциялар. Ҳалқаро битимлар. Банк пул ўтказмалари |
2 |
2 |
26. |
Ҳалқаро кредит. Кредит портфели. Очиқ счетлар. |
2 |
2 |
27. |
Суғуртанинг шакллари, функциялари ва иқтисодий табиати. Суғурта қонунчилиги. Суғурта ва суғурта фаолияти. Суғурта фаолиятинин объекти. |
2 |
|
|
Жами соатлар |
54 |
54 |
Асосий қисм: Фаннинг услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
Асосий қисмда (маъруза) фанни мавзулари мантиқий кетма-кетликда келтирилади. Ҳар бир мавзунинг моҳияти асосий тушунчалар ва тезислар орқали очиб берилади. Бунда мавзу бўйича талабаларга ДТС асосида етказилиши зарур бўлган билим ва кўникмалар тўла қамраб олиниши керак.
Асосий қисм сифатига қўйиладиган талаб мавзуларнинг долзарблиги, уларнинг иш берувчилар талаблари ва ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мослиги, мамлакатимизда бўлаётган ижтимоий-сиёсий ва демократик ўзгаришлар, иқтисодиётни эркинлаштириш, иқтисодий-ҳуқуқий ва бошқа соҳалардаги ислоҳатларнинг устувор масалаларини қамраб олиши ҳамда фан ва технологияларнинг сўнгти ютуқлари эътиборга олиниши тавсия этилади.
Маъруза машғулотлари
Пул назариясининг асосий тушунчалари. Пулнинг функциялари ва турлари.Пулнинг назарияси ва қийматнинг пул шаклини пайдо бўлиши. Пулнинг функциялари. Пул муомаласи қонунлари. Пул муомаласи муаммоси. Пулнинг кредит табиати ва унинг ривожланиши. Кредит пулларни келиб чиқиши ва моҳияти. Кредит пулларнинг замонавий шакллари. Вексель, банкнота ва чек. Пул тизими тушунчаси ва унинг элементлари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таьлим. Бинго, блиц, ажурали арра, нилуфар гули, меню, алгоритм, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Пулнинг такрор ишлаб чиқаришдаги ўрни. Пулнинг такрор ишлаб чиқаришдаги ўрни. Ахборот-коммуникацияларининг ривожланишида пулнинг роли.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Бинго, блиц, ажурали арра, нилуфар гули, меню, алгоритм, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; А4;Қ6; Қ7 Қ8; Қ9.
Турли иқтисодий моделларда пулнинг асосий хусусиятлари. Пул, тўлов воситаси, муомала воситаси, пул мультипликатори, кредит мультипликатори, пул хажми Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли,Венн диаграммаси.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Пул агрегатлари. Пул массасини ўлчов кўрсатгич- пул агрегатларидир.МО-мамлакатдаги муомаладаги бўлган нақд пулнинг хажми; М1=МО+банкларнинг жорий ҳисоб рақамларидаги пуллар хажми; М2=М1+тижорат банкларининг муддатли ва жамғарма ҳисоб рақамларидаги пуллар; М3=М2+кредит берадиган банклардан ташқари муассасаларидаги жамгарилган пуллар; М4=М3+ депозит сертификатлар, банклар ва бошқа кредит берадиган муассасаларнинг акциялари ҳамда бошқа қарз мажбуриятлар.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Бинго, блиц, ажурали арра, нилуфар гули, меню, алгоритм, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Пул назариялари. Пулнинг келиб чиқиши ва унинг маъноси.Пулнинг нархи ва унинг сотиб олиш қобилияти. Пулнинг металл назарияси. Пулнинг металл назариясининг асосчилари- Т. Мен, Д. Норс. Пулнинг номиналистик назарияси. Пулнинг номиналистик назарияси асосчилари- епископ Дж. Беркли (1683-1753 йил) ва иқтисодчи Д. Стюарт (1712-1780). Пулнинг миқдорий назарияси. Кембридж бошқаруви. Кейнс пул назарияси. Кембридж бошқаруви. Замонавий – монетаризм, Милтон Фридман назарияси.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Бинго, блиц, ажурали арра, нилуфар гули, меню, алгоритм, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Пул айланмаси ва унинг тузилиши. Пул айланмасига тавсиф. Пул айланмасининг таркиби . Пул айланмасининг ташкил қилиниши.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Блиц,мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Турли иқтисодий моделларда н пул айланмасининг ўзига хос хусусиятлари.
Турли иқтисодий моделларда пул айланмасининг ўзига хос хусусиятлари. Турли иқтисодий моделлардаги пул айланмаларининг таркиби ва ташкил қилиниши.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Блиц,мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Нақд пул айланмаси. Нақд пул айланмасига тавсиф . Нақд пул айланмасининг ташкил вилиниши. Нақд пул ташкил қилинишининг меъёрий –ҳуқуқий асослари. Нақд пул эмиссияси. Нақд пул эмиссиясининг турлари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Блиц,мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Нақд пулсиз пул айланмаси. Нақд пулсиз пул айланмасига тавсиф . Нақд пулсиз айланмасининг ташкил қилиниши. Нақд пулсиз пул айланмасининг ташкил қилинишининг меъёрий –ҳуқуқий асослари. Нақд пулсиз пул эмиссияси. Нақд пулсиз эмиссиясининг турлари. Нақд пулсиз хисоб-китбларнинг шакллари.Ҳисоб-китоб ҳужжатлари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Блиц,мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Пул тизими.Пул тизимларининг келиб чиқиши. Пул тизимининг асосий элементлари:пул бирлиги,баҳо масштаби, пул турлари, эмиссия тизими, муомаладаги пулмассасини тартибга солувчи давлат муассасаси. Пул тизимларининг турлари. Металл пуллар тизими. Қоғоз пуллар тизими. Биметализм. Монометализм. Олтин монета стандарти. Олтинни демонетизация қилиш. Ўзбекистон Республикаси пул тизими.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Маъруза, намойиш этиш, савол-жавоб, "Бумеранг", "Кластер", "Блиц-сўров", "Фикрлаш харитаси" "Ажурали арра", "Beep", Чархпалак, Б.Б.Б жадвали, кичик гуруҳларда ишлаш методлари.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Инфляция. Инфляция моҳияти ва пайдо бўлиш даражасига кўра турлари. Инфляция ва ишсизлик, Филлипс эгри чизиғи. Инфляция тўғрисидаги назариялар. Инфляция бўйича Ж. Кейнс ва М. Фридмен қарашлари. Инфляция кўрсатгичлари. Давлатнинг инфляция бўйича макроиқтисодий сиёсати: бюджет, солиқ, баҳо, кредит ва молиявий, ташқи иқтисодий ва эмиссион. Инфляцияни барқарорлаштириш усулллари. Монетар усули. Кейнс усули. Кутилаётган инфляцияни қоплаш. Миллий валютанинг харил қилиш қобилиятини мустахкамлаш. Бюджет тақчиллигини камайтириш.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Блиц,мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Ссуда капитали ва кредитнинг иқтисодий моҳияти. Кредитнинг пайдо бўлиши, зарурлиги ва моҳияти. Ссуда капитали ва кредитнинг иқтисодий асослари. Ссуда капиталининг алоҳида манбалари ва харакат қилиш шакллари. Кредитнинг асосий функциялари ва ташкил қилиш асослари. Кредитнинг айрим шакллари ва турлари. Судхурлик кредити. Тижорат (коммерция савдо) кредити. Банк кредити. Банк кредитини тижорат кредитидан фарқи ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги. Давлат кредити. Истеъмол кредити. Ҳалқаро кредит. Кредит тизими: моҳияти ва ташкилий тузилиши. Кредит тизимининг моҳияти ва ташкилий тузилиши.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Маъруза, намойиш этиш, "Beep " методи, кичик гуруҳларда ишлаш, "Блиц-сўров " методлари.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Давлат бюджети Давлат бюджети тушунчаси. Давлатнинг бюджет тизими. Бюджетнинг функциялари. Давлат бюджети даромадлари ва харажатлари. Давлат бюджети даромадларини шакллантирувчи манбалари. Бюджет харажатлари тусланиши. Бюджетлараро муносабатлар тизими. Маҳаллий бюджетлар. Давлатнинг бюджетдан ташқари фондлари. Махсус фондлар: нафақа фонди ва ҳокозо. Солиқ тизими. Солиқ тушунчаси. Солиқ функциялари. Солиқнинг алоҳида турларининг тавсифи. Даромад солиғи. Қўшилган қиймат солиғи. Акциз. Мулк солиғи. Давлат қарзи ва унинг элементлари. Давлат қарзини бошқариш тизими.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Маъруза, намойиш этиш, "Beep " методи, кичик гуруҳларда ишлаш, "Блиц-сўров " методлари.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Корхона молиясини ташкил қилиш асослари.Корхона молиясини ташкил қилиш асослари.Молиявий ҳисобот – хўжалик субъектлари тўғрисида маълумот олишнинг асосий манбаи сифатида. Молиявий ҳисоботнинг асосий хусусиятлари. Бухгалтерия балансининг тузилиши ва таркиби. Асосий воситалар. Харажатлар. Бошқа оборот маблағлари жумласига кирмайдиган моддалар. Дебитор қарзлар. Корхона мажбурияти. Корхона ва ташкилотлар фойдасидан олинадиган солиқлар. Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар. Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот. Ҳисобот моделлари ва тузилиши. Капитал ҳаракати билан боғлиқ ҳисобот. Пул маблағлари ҳаракати ҳисоботи. Корхона молиявий ҳисоботи таҳлили.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Маъруза, намойиш этиш, савол-жавоб, "Бумеранг", "Кластер", "Блиц-сўров", "Фикрлаш харитаси" "Ажурали арра", "Beep", Чархпалак, Б.Б.Б жадвали, кичик гуруҳларда ишлаш методлари.
Адабиётлар: А1;А2; A3; А4;Қ6; Қ7 Қ8; Қ9.
Банк тизимининг функциялари,турлари ва операциялари. Миллий иқтисодиётни модернизациялаш шароитида банк тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари. Банкларнинг ташкил топиши ва моҳияти. Банк тизими тушунчаси ва банк турлари, унинг элементлари ва боғлиқлиги. Банк тизимининг функциялари,турлари ва операциялари. Ўзбекистон Республикаси банк тизими. Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Маъруза, намойиш этиш, "Beep " методи, кичик гуруҳларда ишлаш, "Блиц-сўров " методлари.
Адабиётлар: А1;А2; A3; А4;Қ6; Қ7 Қ8; Қ9;
Марказий банкМарказий банк ва уни фаолияти. Марказий банк - банк тизимининг асосий бўғини. Марказий банкнинг асосий мақсади ва вазифалари. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини амалга оширишдаги роли ва ўрни. Банк фаолиятини лицензия қилиш.Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Маъруза, намойиш этиш, "Beep " методи, кичик гуруҳларда ишлаш, "Блиц-сўров " методлари.
Адабиётлар: А1;А2; A3; А4;Қ6; Қ7 Қ8; Қ9;
Тижорат банклари. Тижорат банклари ва уларнинг фаолияти. Тижорат банкларининг бошқарув-ташкилий тузилиши. Тижорат банкларининг функциялари. Тижорат банкларининг операциялари. Пассив операциялар. Банкнинг уз маблағлари. Актив операциялар.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. "Бумеранг", "Кластер", "Блиц-сўров", "Фикрлаш харитаси"
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Пул-кредитсиёсати ва унинг асосийинструментлари. Пул-кредит сиёсатининг иқтисодий моҳияти. Пул-кредит сиёсатининг мақсади ва вазифалари. Пул кредит сиёсатининг йўналишлари: кредит рестрикцияси ва кредит экспансияси. Пул-кредит сиёсатининг асосий инструментлари: ҳисоб ставкаси, қайта молиялаштириш ставкаси Мажбурий заҳира талаблари, очиқ бозордаги операциялар,валютвий тартибга солиш валютавий чеклашлар.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Блиц, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Пул ислоҳотлари. Пул ислоҳотларининг турлари: янги пул тизимига ўтиш, қисман янги пул тизимига ўтиш, пул тизимини барқарорлаштириш.Нуллификация.Реставрация.Девальвация. Ревальвация. Деноминация.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Бинго, блиц, ажурали арра, нилуфар гули, меню, алгоритм, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Қимматбаҳо қоғозлар: асосий тушунчалар ва турлари. Қимматли қоғозларни умумий тушунчаси. Қимматли қоғозларни махсус хусусиятлари ва турлари. Қимматли қоғозлари асосий турлари. Акциянинг моҳияти ва ўзига хос хусусияти. Оддий акциялар. Имтиёзли акциялар. Диведендлар ва диведенд сиёсати. Облигацияларнинг моҳияти ва хусусиятлари. Давлат облигациялари. Корхоналар облигациялари. Вексель. Вексельнинг моҳияти ва хусусияти, турлари. Депозит сертификатлари. Уларнинг моҳияти ва хусусиятлари. Хазина мажбуриятлари. Уларнинг моҳияти ва хусусиятлари. Қимматли қоғозлар котировкаси ҳақида тушунча. Ҳосилавий қимматли қоғозлар тўғрисида умумий тушунча ва уларнинг турлари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Кичик гуруҳларда ишлаш, "Блиц-сўров " методлари.
Адабиётлар: А1;А2; A3; А4;Қ6; Қ7 Қ8; Қ9;
Қимматбаҳо қоғозлар бозори. Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида тушунча. Қимматли қоғозлар бозори ривожланишининг меъёрий –ҳуқуқий асослари. Қимматли қоғоз бозори турлари. Қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари. Қимматли қоғозлар бозорининг субъектлари ва объекти.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таьлим. Бинго, блиц, ажурали арра, нилуфар гули, меню, алгоритм, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; А4;Қ6; Қ7 Қ8; Қ9.
Фонд биржалари ва уларнинг функциялари. Фонд биржаси фаолиятини ўзига хос хусусиятлари. Фонд биржаларнинг ҳозирги замон ташкилий асослари.Ҳалқаро ва ҳудудий фонд биржалари.Фонд биржаларининг мақсади ва вазифалари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: "Бумеранг", "Кластер", "Блиц-сўров", "Фикрлаш харитаси" "Ажурали арра", "Beep", Чархпалак, Б.Б.Б жадвали, кичик гуруҳларда ишлаш методлари.
Адабиётлар: А1;А2; A3; А4;Қ6; Қ10.
“Тошкент”РФБваунингбўлинмаларинингфункциялари. “Тошкент”РФБ нинг иқтисодиётдаги роли. “Тошкент”РФБнинг ташкилий структураси. “Тошкент”РФБ фаолиятининг мақсади ва вазифалари. “Тошкент”РФБнинг асосий бўлинмалари ва уларнинг функциялари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Нилуфар гули, меню, алгоритм, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Халқаро валюта муносабатлари ва валюта тизими. Валюта муносабатлари ва валюта тизимини асосий белгилари. Ўзбекистон Республикасини Умумжаҳон савдо ташкилотига кириш жараёнларида валюта муносабатлари. Валюта тизими, тушунчаси. Миллий, жаҳон ва ҳалқаро валюта тизимлари. Валюта бозорлари: тушунчаси, институтционал тузилма. Валюта бозорларини турлари. Чет эл валюталарини котировкаси. Котировка методлари. Қўлланиладиган таълим технологиялари: "Ажурали арра", "Beep", Чархпалак, Б.Б.Б жадвали, кичик гуруҳларда ишлаш методлари.
Адабиётлар: А1; A3; А4;Қ6; Қ9.
Ҳалқаро операциялар. Валюта операцияларини тавсифланиши. Валюта позицияси. Евровалюта бозорида валюта операциялари. Ҳалқаро ҳисоб – китоблар баланси, тушунчаси ва тавсифланиши. Миллий ва резерв валюта. Эркин алмашинадиган валюта. Ҳалқаро ҳисоб – китоб пул бирликлари. Ҳалқаро валюта тизимини эволюцияси. Ҳалқаро валюта-кредит муносабстлари. Валюта муносабатларини давлат томонидан тартибга солиш. Валюта сиёсати: тушунча, мақсад, шакиллар. Мамлакатлар тўлов балансларини асосий белгилари
Қўлланиладиган таълим технологиялари: "Фикрлаш харитаси" "Ажурали арра", "Beep", Чархпалак, Б.Б.Б жадвали, кичик гуруҳларда ишлаш методлари.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Ҳалқаро кредит.Ҳалқаро кредитнинг моҳияти ва функциялари. Ҳалқаро кредитнинг шакллари. Ҳалқаро кредитнинг субъекти ва объекти.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Бинго, блиц, ажурали арра, нилуфар гули, меню, алгоритм, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; А4;Қ6; Қ7 Қ8; Қ9.
Суғурталаш. Суғуртанинг иқтисодий моҳияти. Суғурта иқтисодий категория, унинг зарурлиги, функциялари ва бозор шароитидаги аҳамияти. Суғуртани объектлар ва риск даражасига кўра тавсифи. Тармоқлар, тармоқлараро, суғуртанинг турлари шакллари. Мажбурий ва ихтиёрий суғуртани ташкил қилиш тамойиллари. Ўзбекистон Республикаси суғурта қонунчилиги. Корхоналар оборот ва асосий воситалари суғуртаси. Қишлоқ хўжалигида суғурталаш. Транспорт суғуртаси. Фукаро мулкларининг суғуртаси. Ҳаёт суғуртаси. Тадбиркорлик фаолияти бўйича суғурта. Суғурта фаолиятининг молиявий асослари. Банк фаолиятини суғурталаш. Ташқи иқтисодий фаолиятини суғурталаш.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: "Beep" методи, кичик гуруҳларда ишлаш, "Блиц-сўров " методлари.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
“Пул ва банклар” фани бўйича маъруза машғулот мавзулари(барча)машғулотининг календар режаси
Т/Р |
Маъруза мавзулари |
соат |
1. |
Пул назариясининг асосий тушунчалари. Пулнинг функциялари ва турлари |
2 |
2. |
Пулнинг такрор ишлаб чиқаришдаги ўрни |
2 |
3. |
Турли иқтисодий моделларда пулнинг асосий хусусиятлари |
2 |
4. |
Пул агрегатлари |
2 |
5. |
Пул назариялари. Замонавий монетаризм |
2 |
6. |
Пул айланмаси ва унинг тузилиши |
2 |
7. |
Турли иқтисодий моделларда пул айланмасининг ўзига хос хусусиятлари |
2 |
8. |
Нақд пул айланмаси |
2 |
9. |
Нақд пулсиз пул айланмаси |
2 |
10. |
Пул тизими |
2 |
11. |
Инфляция |
2 |
12. |
Ссуда капитали ва кредитнинг иқтисодий асослари |
2 |
13. |
Давлат бюджети |
2 |
14. |
Корхона молиясини ташкил қилиш асослари |
2 |
15. |
Банк тизимининг функциялари,турлари ва операциялари |
2 |
16. |
Марказий банк |
2 |
17. |
Тижорат банклари |
2 |
18. |
Пул- кредитсиёсати ва унинг асосийинструментлари. |
2 |
19. |
Пул ислоҳотлари |
2 |
20. |
Қимматбаҳо қоғозлар: асосий тушунчалар ва турлари |
2 |
21. |
Қимматбаҳо қоғозлар бозори |
2 |
22. |
Фонд биржалари ва уларнинг функциялари |
2 |
23. |
“Тошкент”РФБваунингбўлинмаларинингфункциялари. |
2 |
24. |
Халқаро валюта муносабатлари ва валюта тизими |
2 |
25. |
Ҳалқаро операциялар |
2 |
26. |
Ҳалқаро кредит |
2 |
27. |
Суғурталаш. Ўзбекистон Республикасининг суғурта қонунчилиги |
2 |
Амалий машғулотларнинг тавсия этиладиган мавзулари
“Пул ва банклар” фани бўйича асосий тушунчаларПулнинг назарияси. Инфляция. Молия ва молия тизими. Давлат бюджети. Банклар ва банк тизими. Ҳалқаро валюта муносабатлари ва валюта тизими. Суғурта.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таьлим. Бинго, блиц, ажурали арра, нилуфар гули, меню, алгоритм, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Пулнинг келиб чиқиши ва унинг моҳияти. Пулнинг функциялари ва турлари. Пул массаси ва пул базаси. Пулнинг назарияси ва қийматнинг пул шаклини пайдо бўлиши. Пулнинг функциялари. Пул муомаласи қонунлари. Пул муомаласи муаммоси. Пулнинг кредит табиати ва унинг ривожланиши. Кредит пулларни келиб чиқиши ва моҳияти. Кредит пулларнинг замонавий шакллари. Вексель, банкнота ва чек. Пул тизими тушунчаси ва унинг элементлари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таьлим. Бинго, блиц, ажурали арра, нилуфар гули, меню, алгоритм, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Пулнинг такрор ишлаб чиқаришдаги ўрни. Турли иқтисодий моделларда пулнинг ўзига хос хусусиятлари.Пулнинг такрор ишлаб чиқаришдаги ўрни. Ахборот-коммуникацияларининг ривожланишида пулнинг роли. Пул, тўлов воситаси, муомала воситаси, пул мультипликатори, кредит мультипликатори, пул хажми.Турли иқтисодий моделларда пулнинг асосий хусусиятлари
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Бинго, блиц, ажурали арра, нилуфар гули, меню, алгоритм, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Пул массаси ва унинг асосий агрегатлари. Пул базаси. Пул массасининг таркиби. Пул массасини ўлчов кўрсатгич- пул агрегатларидир.МО-мамлакатдаги муомаладаги бўлган нақд пулнинг хажми; М1=МО+банкларнинг жорий ҳисоб рақамларидаги пуллар хажми; М2=М1+тижорат банкларининг муддатли ва жамғарма ҳисоб рақамларидаги пуллар; М3=М2+кредит берадиган банклардан ташқари муассасаларидаги жамгарилган пуллар; М4=М3+ депозит сертификатлар, банклар ва бошқа кредит берадиган муассасаларнинг акциялари ҳамда бошқа қарз мажбуриятлар.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Бинго, блиц, ажурали арра, нилуфар гули, меню, алгоритм, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Пулнинг номиналлик назарияси. Пулнинг келиб чиқиши ва унинг маъноси.Пулнинг нархи ва унинг сотиб олиш қобилияти. Пулнинг металл назарияси. Пулнинг металл назариясининг асосчилари- Т. Мен, Д. Норс. Пулнинг номиналистик назарияси. Пулнинг номиналистик назарияси асосчилари- епископ Дж. Беркли (1683-1753 йил) ва иқтисодчи Д. Стюарт (1712-1780). Пулнинг миқдорий назарияси. Кембридж бошқаруви. Кейнс пул назарияси. Кембридж бошқаруви. Замонавий – монетаризм, Милтон Фридман назарияси.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Бинго, блиц, ажурали арра, нилуфар гули, меню, алгоритм, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Замонавий монетаризмнинг моҳияти ва унинг асосий элементлари.. Кембридж бошқаруви. Кейнс пул назарияси. Кембридж бошқаруви. Замонавий – монетаризм, Милтон Фридман назарияси.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Бинго, блиц, ажурали арра, нилуфар гули, меню, алгоритм, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Пул оқимларининг турлари. Пул оқимларининг таҳлили. Пул оқимларини бошқариш. Пул оқимлари ҳақида тушунча. Пул оқимларининг турлари. Пул оқимларининг таҳлили. Пул оқимларини бошқариш. Пул оқимларини бошқариш тамойиллари. Пул оқимларини оптималлаштириш усуллари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Бинго, блиц, ажурали арра, нилуфар гули, меню, алгоритм, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Пул айланмасининг иқтисодий моҳияти ва таркиби. Нақд пулсиз пул айланмаси ва нақд пул айланмаси. Пул айланмасига тавсиф. Пул айланмасининг таркиби . Пул айланмасининг ташкил қилиниши. Нақд пул айланмаси. Нақд пул айланмасига тавсиф . Нақд пул айланмасининг ташкил қилиниши. Нақд пул айланмасини ташкил қилинишининг меъёрий –ҳуқуқий асослари. Нақд пул эмиссияси. Нақд пул эмиссиясининг турлари. Нақд пулсиз пул айланмаси. Нақд пулсиз пул айланмасига тавсиф . Нақд пулсиз айланмасининг ташкил қилиниши. Нақд пулсиз пул айланмасининг ташкил қилинишининг меъёрий –ҳуқуқий асослари. Нақд пулсиз пул эмиссияси. Нақд пулсиз эмиссиясининг турлари. Нақд пулсиз хисоб-китбларнинг шакллари.Ҳисоб-китоб ҳужжатлари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Блиц,мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Пул тизимининг ривожланиши ва шакллари. Замонавий пул тизими..Пул тизимларининг келиб чиқиши. Пул тизимининг асосий элементлари:пул бирлиги,баҳо масштаби, пул турлари, эмиссия тизими, муомаладаги пулмассасини тартибга солувчи давлат муассасаси. Пул тизимларининг турлари. Металл пуллар тизими. Қоғоз пуллар тизими. Биметализм. Монометализм. Олтин монета стандарти. Олтинни демонетизация қилиш. Ўзбекистон Республикаси пул тизими.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Маъруза, намойиш этиш, савол-жавоб, "Бумеранг", "Кластер", "Блиц-сўров", "Фикрлаш харитаси" "Ажурали арра", "Beep", Чархпалак, Б.Б.Б жадвали, кичик гуруҳларда ишлаш методлари.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Инфляциянинг моҳияти ва келиб чиқиш сабаблари, тоифалари. Ижтимоий иқтисодий оқибатлари. Инфляция моҳияти ва пайдо бўлиш даражасига кўра турлари. Инфляция ва ишсизлик, Филлипс эгри чизиғи. Инфляция тўғрисидаги назариялар. Инфляция бўйича Ж. Кейнс ва М. Фридмен қарашлари. Инфляция кўрсатгичлари. Давлатнинг инфляция бўйича макроиқтисодий сиёсати: бюджет, солиқ, баҳо, кредит ва молиявий, ташқи иқтисодий ва эмиссион. Инфляцияни барқарорлаштириш усулллари. Монетар усули. Кейнс усули. Кутилаётган инфляцияни қоплаш. Миллий валютанинг харил қилиш қобилиятини мустахкамлаш. Бюджет тақчиллигини камайтириш.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Блиц,мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Ссуда капиталининг моҳияти ва функциялари. Ссуда капитали ва кредитнинг иқтисодий асослари. Ссуда капиталининг алоҳида манбалари ва харакат қилиш шакллари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Маъруза, намойиш этиш, "Beep " методи, кичик гуруҳларда ишлаш, "Блиц-сўров " методлари.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Кредит муносабатлари ва банк тизимининг келиб чиқиши. Кредитнинг иқтисодий моҳияти, шакллари ва турлари. Кредит тизимининг ўзига хос хусусиятлари. Замонавий кредит тизимининг таркиби. Кредитнинг пайдо бўлиши, зарурлиги ва моҳияти. Кредитнинг асосий функциялари ва ташкил қилиш асослари. Кредитнинг айрим шакллари ва турлари. Судхурлик кредити. Тижорат (коммерция савдо) кредити. Банк кредити. Банк кредитини тижорат кредитидан фарқи ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги. Давлат кредити. Истеъмол кредити. Ҳалқаро кредит. Кредит тизими: моҳияти ва ташкилий тузилиши. Кредит тизимининг моҳияти ва ташкилий тузилиши.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Маъруза, намойиш этиш, "Beep " методи, кичик гуруҳларда ишлаш, "Блиц-сўров " методлари.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Давлат бюджетининг таркиби ва функциялари. Давлат бюджети тушунчаси. Давлатнинг бюджет тизими. Бюджетнинг функциялари. Давлат бюджети даромадлари ва харажатлари. Давлат бюджети даромадларини шакллантирувчи манбалари. Бюджет харажатлари тусланиши. Бюджетлараро муносабатлар тизими. Маҳаллий бюджетлар. Давлатнинг бюджетдан ташқари фондлари. Махсус фондлар: нафақа фонди ва ҳокозо. Солиқ тизими. Солиқ тушунчаси. Солиқ функциялари. Солиқнинг алоҳида турларининг тавсифи. Даромад солиғи. Қўшилган қиймат солиғи. Акциз. Мулк солиғи. Давлат қарзи ва унинг элементлари. Давлат қарзини бошқариш тизими.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Маъруза, намойиш этиш, "Beep " методи, кичик гуруҳларда ишлаш, "Блиц-сўров " методлари.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Корхона молиясини ташкил қилиш асослари.Миллий молия тизими ҳақида тушунча ва унинг таркиби. Корхона молиясини ташкил қилиш асослари.Молиявий ҳисобот – хўжалик субъектлари тўғрисида маълумот олишнинг асосий манбаи сифатида. Молиявий ҳисоботнинг асосий хусусиятлари. Бухгалтерия балансининг тузилиши ва таркиби. Асосий воситалар. Харажатлар. Бошқа оборот маблағлари жумласига кирмайдиган моддалар. Дебитор қарзлар. Корхона мажбурияти. Корхона ва ташкилотлар фойдасидан олинадиган солиқлар. Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар. Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот. Ҳисобот моделлари ва тузилиши. Капитал ҳаракати билан боғлиқ ҳисобот. Пул маблағлари ҳаракати ҳисоботи. Корхона молиявий ҳисоботи таҳлили.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Маъруза, намойиш этиш, савол-жавоб, "Бумеранг", "Кластер", "Блиц-сўров", "Фикрлаш харитаси" "Ажурали арра", "Beep", Чархпалак, Б.Б.Б жадвали, кичик гуруҳларда ишлаш методлари.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Банк тизими хақида тушунча ва унинг ўзига хос хусусиятлари . Банк тизимининг элементларига тавсиф. Замонавий банк тизимининг ривожланиши.Миллий иқтисодиётни модернизациялаш шароитида банк тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари. Банкларнинг ташкил топиши ва моҳияти. Банк тизими тушунчаси ва банк турлари, унинг элементлари ва боғлиқлиги. Банк тизимининг функциялари,турлари ва операциялари. Ўзбекистон Республикаси банк тизими. Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Маъруза, намойиш этиш, "Beep " методи, кичик гуруҳларда ишлаш, "Блиц-сўров " методлари.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Марказий банкнинг кредит тизимидаги ўрни ва функциялари Марказий банк ва уни фаолияти. Марказий банк - банк тизимининг асосий бўғини. Марказий банкнинг асосий мақсади ва вазифалари. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини амалга оширишдаги роли ва ўрни. Банк фаолиятини лицензия қилиш.Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Маъруза, намойиш этиш, "Beep " методи, кичик гуруҳларда ишлаш, "Блиц-сўров " методлари.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Тижорат банкларининг кредит тизимидаги ўрни, функциялари, турлари. Тижорат банклар фаолиятининг асосий операциялари, функциялари ва тамойиллари. Тижорат банклари ва уларнинг фаолияти. Тижорат банкларининг бошқарув-ташкилий тузилиши. Тижорат банкларининг функциялари. Тижорат банкларининг операциялари. Пассив операциялар. Банкнинг уз маблағлари. Актив операциялар.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. "Бумеранг", "Кластер", "Блиц-сўров", "Фикрлаш харитаси"
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Пул-кредитсиёсати ва унинг асосийинструментлари. Пул-кредит сиёсатининг иқтисодий моҳияти. Пул-кредит сиёсатининг мақсади ва вазифалари. Пул кредит сиёсатининг йўналишлари: кредит рестрикцияси ва кредит экспансияси. Пул-кредит сиёсатининг асосий инструментлари: ҳисоб ставкаси, қайта молиялаштириш ставкаси Мажбурий заҳира талаблари, очиқ бозордаги операциялар,валютвий тартибга солиш валютавий чеклашлар.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Блиц, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Пул ислоҳотлари. Пул ислоҳотларининг турлари: янги пул тизимига ўтиш, қисман янги пул тизимига ўтиш, пул тизимини барқарорлаштириш. Нуллификация.Реставрация.Девальвация. Ревальвация. Деноминация.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Бинго, блиц, ажурали арра, нилуфар гули, меню, алгоритм, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Ҳисоб-китоб муносабатлари ва пул тизимлари.Тўлов баланси Ҳалқаро ҳисоб-китоблар. Чет эл банклари билан “Лоро” ва “Ностро” корреспондент счетлари.Ҳалқаро ҳисоб-китоб турлари: аккредитив, инкассо.Аккредитив турлари. Инкассо турлари. Қўлланиладиган таълим технологиялари: Бинго, блиц, ажурали арра, нилуфар гули, меню, алгоритм, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Қимматбаҳо қоғозларнинг турлари Қимматли қоғозларни умумий тушунчаси. Қимматли қоғозларни махсус хусусиятлари ва турлари. Қимматли қоғозлари асосий турлари. Акциянинг моҳияти ва ўзига хос хусусияти. Оддий акциялар. Имтиёзли акциялар. Диведендлар ва диведенд сиёсати. Облигацияларнинг моҳияти ва хусусиятлари. Давлат облигациялари. Корхоналар облигациялари. Вексель. Вексельнинг моҳияти ва хусусияти, турлари. Депозит сертификатлари. Уларнинг моҳияти ва хусусиятлари. Хазина мажбуриятлари. Уларнинг моҳияти ва хусусиятлари. Қимматли қоғозлар котировкаси ҳақида тушунча. Ҳосилавий қимматли қоғозлар тўғрисида умумий тушунча ва уларнинг турлари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Кичик гуруҳларда ишлаш, "Блиц-сўров " методлари.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Бирламчи ва иккиламчи қимматбаҳо қоғозлар бозори. Қимматбаҳо қоғозлар бозорининг ташкил қилиниши. ва Фонд биржаси ва унинг вазифалари. Ҳалқаро фонд биржалари. Ўзбекистон фонд биржалари.. Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида тушунча. Қимматли қоғозлар бозори ривожланишининг меъёрий –ҳуқуқий асослари. Қимматли қоғоз бозори турлари. Қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари. Қимматли қоғозлар бозорининг субъектлари ва объекти. Фонд биржаси фаолиятини ўзига хос хусусиятлари. Фонд биржаларнинг ҳозирги замон ташкилий асослари.Ҳалқаро ва ҳудудий фонд биржалари.Фонд биржаларининг мақсади ва вазифалари
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Диалогик ёндошув, муаммоли таьлим. Бинго, блиц, ажурали арра, нилуфар гули, меню, алгоритм, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
“Тошкент” РФБ ва унинг бўлинмаларининг фаолияти ва функциялари. Регионал ва ҳалқаро айирбошлаш фонд биржалари. “Тошкент” РФБ нинг иқтисодиётдаги роли. “Тошкент”РФБнинг ташкилий структураси. “Тошкент”РФБ фаолиятининг мақсади ва вазифалари. “Тошкент”РФБнинг асосий бўлинмалари ва уларнинг функциялари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Нилуфар гули, меню, алгоритм, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Халқаро валюта муносабатлари ва валюта тизими. Валюта муносабатлари ва валюта тизимини асосий белгилари. Ўзбекистон Республикасини Умумжаҳон савдо ташкилотига кириш жараёнларида валюта муносабатлари. Валюта тизими, тушунчаси. Миллий, жаҳон ва ҳалқаро валюта тизимлари. Валюта бозорлари: тушунчаси, институтционал тузилма. Валюта бозорларини турлари. Чет эл валюталарини котировкаси. Котировка методлари. Қўлланиладиган таълим технологиялари: "Ажурали арра", "Beep", Чархпалак, Б.Б.Б жадвали, кичик гуруҳларда ишлаш методлари.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Ҳалқаро операциялар. Ҳалқаро битимлар. Банк пул ўтказмалари. Валюта операцияларини тавсифланиши. Валюта позицияси. Евровалюта бозорида валюта операциялари. Ҳалқаро ҳисоб – китоблар баланси, тушунчаси ва тавсифланиши. Миллий ва резерв валюта. Эркин алмашинадиган валюта. Ҳалқаро ҳисоб – китоб пул бирликлари. Ҳалқаро валюта тизимини эволюцияси. Ҳалқаро валюта-кредит муносабстлари. Валюта муносабатларини давлат томонидан тартибга солиш. Валюта сиёсати: тушунча, мақсад, шакиллар. Мамлакатлар тўлов балансларини асосий белгилари
Қўлланиладиган таълим технологиялари: "Фикрлаш харитаси" "Ажурали арра", "Beep", Чархпалак, Б.Б.Б жадвали, кичик гуруҳларда ишлаш методлари.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Ҳалқаро кредит. Кредит портфели. Очиқ счетлар.Ҳалқаро кредитнинг моҳияти ва функциялари. Ҳалқаро кредитнинг шакллари. Ҳалқаро кредитнинг субъекти ва объекти.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Бинго, блиц, ажурали арра, нилуфар гули, меню, алгоритм, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
Суғуртанинг шакллари, функциялари ва иқтисодий табиати. Суғурта қонунчилиги. Суғурта ва суғурта фаолияти. Суғурта фаолиятинин объекти. Суғуртанинг иқтисодий моҳияти. Суғурта иқтисодий категория, унинг зарурлиги, функциялари ва бозор шароитидаги аҳамияти. Суғуртани объектлар ва риск даражасига кўра тавсифи. Тармоқлар, тармоқлараро, суғуртанинг турлари шакллари. Мажбурий ва ихтиёрий суғуртани ташкил қилиш тамойиллари. Ўзбекистон Республикаси суғурта қонунчилиги. Корхоналар оборот ва асосий воситалари суғуртаси. Қишлоқ хўжалигида суғурталаш. Транспорт суғуртаси. Фукаро мулкларининг суғуртаси. Ҳаёт суғуртаси. Тадбиркорлик фаолияти бўйича суғурта. Суғурта фаолиятининг молиявий асослари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: "Beep" методи, кичик гуруҳларда ишлаш, "Блиц-сўров " методлари.
Адабиётлар: А1;А2; A3; A7; A8; A9; A14. Қ8; Қ11; Қ12
“Пул ва банклар” фани бўйича амалий машғулот мавзулари(барча)машғулотининг календар режаси
№ |
Амалий машғулот мавзулари |
соат |
1. |
“Пул ва банклар” фани бўйича асосий тушунчалар |
2 |
2. |
Пулнинг келиб чиқиши ва унинг моҳияти. Пулнинг функциялари ва турлари. Пул массаси ва пул базаси |
2 |
3. |
Пулнинг такрор ишлаб чиқаришдаги ўрни. Турли иқтисодий моделларда пулнинг щзига хос хусусиятлари. |
2 |
4. |
Пул массаси ва унинг асосий агрегатлари.Пул базаси. Пул массасининг таркиби. |
2 |
5. |
Пулнинг номиналлик назарияси. |
2 |
6. |
Замонавий монетаризмнинг моҳияти ва унинг асосий элементлари |
2 |
7. |
Пул оқимларининг турлари. Пул оқимларининг таҳлили. Пул оқимларини бошқариш. |
2 |
8. |
Пул айланмасининг иқтисодий моҳияти ва таркиби. Нақд пулсиз пул айланмаси ва нақд пул айланмаси. |
2 |
9. |
Пул тизимининг ривожланиши ва шакллари. Замонваий пул тизими. |
2 |
10. |
Инфляциянинг моҳияти ва келиб чиқиш сабаблари, тоифалари. Ижтимоий иқтисодий оқибатлари |
2 |
11. |
Ссуда капиталининг моҳияти ва функциялари |
2 |
12. |
Кредит муносабатлари ва банк тизимининг келиб чиқиши. Кредитнинг иқтисодий моҳияти , шакллари ва турлари.Кредит тизимининг ўзига хос хусусиятлари. Замонавий кредит тизимининг таркиби |
2 |
13. |
Давлат бюджетининг таркиби ва функциялари |
2 |
14. |
Корхона молиясини ташкил қилиш асослари Миллий молия тизими ҳақида тушунча ва унинг таркиби |
2 |
15. |
Банк тизими хақида тушунча ва унинг ўзига хос хусусиятлари . Банк тизимининг элементларига тавсиф. Замонавий банк тизимининг ривожланиши. |
2 |
16. |
Марказий банк кредит тизимидаги ўрни ва функциялари |
2 |
17. |
Тижорат банкларининг кредит тизимидаги ўрни, функциялари, турлари. Тижорат банклар фаолиятининг асосий операциялари, функциялари ва тамойиллари |
2 |
18. |
Пулкредит сиёсати ва унинг асосий инструментлари |
2 |
19. |
Пул ислоҳотлари |
2 |
20. |
Ҳисоб-китоб муносабатлари ва пул тизимлари.Тўлов баланси |
2 |
21. |
Қимматбаҳо қоғозларнинг турлари |
2 |
22. |
Бирламчи ва иккиламчи қимматбаҳо қоғозлар бозори. Қимматбаҳо қоғозлар бозорининг ташкил қилиниши. ва Фонд биржаси ва унинг вазифалари. Ҳалқаро фонд биржалари. Ўзбекистон фонд биржалари. |
2 |
23. |
.“Тошкент” РФБваунингбўлинмаларининг фаолияти ва функциялари. Регионал ва ҳалқаро айирбошлаш фонд биржалари. |
2 |
24. |
Халқаро валюта муносабатлари ва валюта тизими |
2 |
25. |
Ҳалқаро операциялар. Ҳалқаро битимлар. Банк пул ўтказмалари |
2 |
26. |
Ҳалқаро кредит. Кредит портфели. Очиқ счетлар. |
2 |
27. |
Суғуртанинг шакллари, функциялари ва иқтисодий табиати. Суғурта қонунчилиги. Суғурта ва суғурта фаолияти. Суғурта фаолиятинин объекти. |
2 |
28. |
Жами соатлар |
54 |
Мустақил таълим ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
“Пул ва банклар” бўйича талабанинг мустақил таълими шу фанни ўрганиш жараёнининг таркибий қисми бўлиб, услубий ва ахборот ресурслари билан тўла таъминланган.
Талабалар “Пул ва банклар” фани бўйича машғулотларида профессор-ўқитувчиларнинг маърузасини тинглайдилар, мисол ва масалалар ечадилар. “ “Пул ва банклар”дарсидан ташқарида талаба дарсларга тайёрланади, адабиётларни конспект қилади, уй вазифа сифатида берилган мисол ва масалаларни ечади. Бундан ташқари айрим мавзуларни кенгроқ ўрганиш мақсадида қўшимча адабиётларни ўқиб мустақил ишлар тайёрлайди ҳамда мавзу бўйича тестлар ечади. Мустақил таълим натижалари рейтинг тизими асосида баҳоланади.
Уйга вазифаларни бажариш, қўшимча дарслик ва адабиётлардан янги билимларни мустақил ўрганиш, керакли маълумотларни излаш ва уларни топиш йўлларини аниқлаш, интернет тармоқларидан фойдаланиб маълумотлар тўплаш ва илмий изланишлар олиб бориш, илмий тўгарак доирасида ёки мустақил равишда илмий манбалардан фойдаланиб илмий мақола ва маърузалар тайёрлаш кабилар талабаларнинг дарсда олган билимларини чуқурлаштиради, уларнинг мустақил фикрлаш ва ижодий қобилиятини ривожлантиради. Шунинг учун ҳам мустақил таълимсиз ўқув фаолияти самарали бўлиши мумкин эмас.
Уй вазифаларини текшириш ва баҳолаш амалий машғулот олиб борувчи ўқитувчи томонидан, конспектларни ва мавзуни ўзлаштириш даражасини
текшириш ва баҳолаш эса маъруза дарсларини олиб борувчи ўқитувчи томонидан ҳар дарсда амалга оширилади.
“Пул ва банклар” фанидан мустақил иш мажмуаси фаннинг барча мавзуларини қамраб олган ва қуйидаги 16 та мавзу кўринишида шакллантирилган.
Талабалар мустақил таълимининг мазмуни ва ҳажми
№ |
Мустақил таълим мавзулари |
Берилган топшириқлар |
Бажар. муддат. |
Соат |
1 |
Пул окими ва молиявий тахлил килишнинг ахамияти.
|
Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш |
1-ОНгача |
2 |
2 |
Пул муомаласини тартибга солиш усуллари.
|
Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш |
1-ОНгача |
2 |
3 |
Пластик карточкалар ва уларнинг тулов тизимидаги урни.
|
Адабиётлардан конспект қилиш. Масалалар ечиш. Мустақил топшириқларни бажариш. |
1-ОНгача |
2 |
4 |
Накд пулсиз хисоб-китобларни такомиллаштириш |
Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш |
1-ОНгача |
2 |
5 |
Миллий пул баркарорлигини таъминлаш асослари.
|
Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш |
1-ОНгача |
2 |
6 |
Миллий валюта курси ва уни баркарорлаштириш йуллари.
|
Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш |
1-ОНгача |
2 |
7 |
Мижознинг кредитга лаёкатлилиги ва уни ошириш йуллари.
|
Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш |
1-ОНгача |
2 |
8 |
Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати |
Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш |
1-ОНгача |
2 |
9 |
Кредитлашнинг замонавий усуллари. |
Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш |
2-ОНгача |
2 |
10 |
Кредит уюшмалари ва уларнинг кредит муносабатларида тутган урни |
Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш |
2-ОНгача |
2 |
11 |
Чет эл инвестицияларини Узбекистон иктисодиётига жалб килиш масалалари.
|
Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш |
2-ОНгача |
2 |
12 |
Халкаро хисоб-китоб шакллари ва уларни куллаш имкониятлари. |
Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш |
2-ОНгача |
2 |
13 |
Халкаро молия бозорлардаги операциялар ва уларнинг тахлили.
|
Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш |
2-ОНгача |
2 |
14 |
Халкаро валюта хисоб-китоб операцияларида информацион технологиялар.
|
Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш |
2-ОНгача |
2 |
15 |
Ўзбекистон Республикасида истеъмол кредити ва уни ривожлантириш.
|
Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш |
2-ОНгача |
2 |
16 |
Узбекистон Республикасида ипотека кредити ва уни ривожлантириш.
|
Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш |
2-ОНгача |
2 |
Дастурнинг информацион услубий таъминоти
Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий методлари, педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш назарда тутилган:
-“Пул ва банклар” бюджетни бошқариш тизими ва унинг таркиби бўлимига тегишли маъруза дарсларида тақдимот технологияларидан;
- “Пул ва банклар” фаолиятида стандарт амалларини қўллашга тегишли маъруза машғулотларида педагогик ва ахборот технологияларидан;
- “Пул ва банклар” стандартлари ва ахлоқ кодекси бўлимига тегишли маъруза машғулотларида ақлий ҳужум, амалий иш ўйини технологияларидан;
- Ўзбекистон Республикаси “Пул ва банклар” амалиётида интеграциялаш масалалари бўлимига тегишли маъруза машғулотларнда мантиқий фикрлаш. ақлий ҳужум ва таълимнинг шу каби бошка методлари, педагогик ва ахборот технологиялари қўлланилиши назарда тутилган.
“Пул ва банклар”фанидан талабалар билимини рейтинг тизими асосида баҳолаш мезони
“Пул ва банклар” фани бўйича рейтинг жадваллари, назорат тури, шакли, сони ҳамда ҳар бир назоратга ажратилган максимал балл, шунингдек жорий ва оралиқ назоратларининг саралаш баллари ҳақидаги маълумотлар фан бўйича биринчи машғулотда талабаларга эълон қилинади.
Фан бўйича талабаларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турлари ўтказилади:
жорий
назорат (ЖН)- талабанинг фан мавзулари бўйича билим ва
амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Жорий назорат
фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда амалий
машғулотларда оғзаки
сўров, тест ўтказиш, суҳбат, назорат иши, коллеквиум, уй вазифаларини
текшириш ва шу каби бошқа шаклларда ўтказилиши мумкин;
оралиқ
назорат (ОН) - семестр давомида ўқув дастурининг тегишли
(фанларнинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугаллангандан
кейин талабанинг назарий билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва
баҳолаш усули. Оралиқ назорат бир семестрда икки марта ўтказилади
ва
шакли (ёзма, оғзаки, тест ва ҳоказо) ўқув фанига ажратилган
умумий соатлар
ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;
якуний
назорат (ЯН) - семестр якунида муайян фан бўйича назарий
билим ва амалий кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштириш
даражасини баҳолаш усули. Якуний назорат асосан таянч тушунча ва
ибораларга асосланган "Ёзма иш" шаклида ўтказилади.
ОН ўтказиш жараёни кафедра мудири томонидан тузилган комиссия иштирокида мунтазам равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда, ОН натижалари бекор қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда ОН қайта ўтказилади.
Олий таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан ички назорат ва мониторинг бўлими раҳбарлигида тузилган комиссия иштирокида ЯН ни ўтказиш жараёни мунтазам равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда, ЯН натижалари бекор қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда ЯН қайта ўтказилади.
Талабанинг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими асосида талабанинг фан бўйича ўзлаштириш даражаси баллар орқали ифодаланади.
“Алоқа ва ахборотлаштириш иқтисодиёти” фани бўйича талабаларнинг семестр давомидаги ўзлаштириш кўрсаткичи 100 баллик тизимда баҳоланади.
Ушбу 100 балл баҳолаш турлари бўйича қуйидагича тақсимланади:
Я.Н.-30 балл, қолган 70 балл эса Ж.Н.-30 балл ва О.Н.-40 баллқилиб тақсимланади.
Балл |
Баҳо |
Талабаларнинг билим даражаси |
86-100 |
Аъло |
Хулоса ва қарор қабул қилиш. Ижодий фикрлай олиш. |
71-85 |
Яхши |
Мустақил мушоҳада қилиш. Олган билимларини амалда қўллай олиш. Моҳиятини тушунтириш. Билиш, айтиб бериш. Тасаввурга эга бўлиш |
55-70 |
Қониқарли |
Моҳиятини тушунтириш. Билиш, айтиб бериш Тасаввурга эга бўлиш |
0-54 |
Қониқарсиз |
Аниқ тасаввурга эга бўлмаслик. Билмаслик |
•
Фан
бўйича саралаш бали 55 баллни ташкил этади. Талабанинг
саралаш балидан паст бўлган ўзлаштириши рейтинг дафтарчасида қайд
этилмайди.
•
Талабаларнинг ўқув фани бўйича
мустақил иши жорий, оралиқ ва
якуний назоратлар жараёнида тегишли
топшириқларни бажариши ва унга
ажратилган баллардан келиб чиққан ҳолда
баҳоланади.
• Талабанинг фан бўйича рейтинги қуйидагича аниқланади: R =100
бу ерда: В- семестрда фанга ажратилган умумий ўқув юкламаси (соатларда); Ў-фан бўйича ўзлаштириш даражаси (балларда).
•
Фан бўйича жорий ва оралиқ
назоратларга ажратилган умумий баллнинг
55 фоизи саралаш балл ҳисобланиб, ушбу фоиздан кам балл
тўплаган талаба
якуний назоратга киритилмайди.
•
Жорий ЖН ва оралиқ ОН турлари бўйича
55бал ва ундан юқори
бални тўплаган талаба фанни ўзлаштирган деб ҳисобланади ва
ушбу фан
бўйича якуний назоратга кирмаслигига йўл қўйилади.
•
Талабанинг семестр давомида фан бўйича тўплаган умумий бали
ҳар
бир назорат туридан белгиланган қоидаларга мувофиқ тўплаган баллари
йиғиндисига тенг.
•
ОН ва ЯН турлари календар тематик режага
мувофиқ деканат
томонидан тузилган рейтинг назорат жадваллари
асосида ўтказилади. ЯН
семестрнинг охирги 2 ҳафтаси мобайнида ўтказилади.
•
ЖН ва ОН назоратларда саралаш балидан кам балл тўплаган ва узрли
сабабларга кўра назоратларда қатнаша олмаган талабага қайта
топшириш учун,
навбатдаги шу назорат туригача, сўнгги жорий
ва оралиқ назоратлар учун эса
якуний назоратгача бўлган муддат
берилади.
•
Талабанинг семестрда ЖН ва ОН турлари бўйича
тўплаган баллари
ушбу назорат турлари умумий балининг 55 фоизидан кам бўлса ёки
семестр
якуний жорий, оралиқ ва якуний назорат
турлари бўйича тўплаган баллари
йиғиндиси 55 балдан кам бўлса, у академик қарздор деб
ҳисобланади.
•
Талаба назорат натижаларидан норози бўлса,
фан бўйича назорат тури
натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб бир кун
мобайнида факультет
деканига ариза билан мурожаат этиши мумкин. Бундай ҳолда факультет
деканининг тақдимномасига кўра ректор буйруғи билан 3 (уч) аъзодан
кам
бўлмаган таркибда апелляция комиссияси
ташкил этилади.
•
Апелляция комиссияси талабаларнинг аризаларини
кўриб чиқиб, шу
куннинг ўзида хулосасини билдиради.
•
Баҳолашнинг ўрнатилган талаблар асосида
белгиланган муддатларда
ўтказилиши ҳамда расмийлаштирилиши факультет декани, кафедра
мудури,
ўқув-услубий бошқарма ҳамда ички назорат ва
мониторинг бўлими
томонидан назорат қилинади.
Талабалар ОН дан тўплайдиган балларнинг намунавий мезонлари
№ |
Кўрсаткичлар |
ОН баллари |
||
макс |
1-ОН |
2-ОН |
||
1 |
Дарсларга қатнашганлик даражаси. Маъруза дарсларидаги фаоллиги, конспект дафтарларининг юритилиши ва тўлиқлиги. |
14 |
0-7 |
0-7 |
2 |
Талабаларнинг мустақил таълим топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариши ва ўзлаштириш. |
14 |
0-7 |
0-7 |
3 |
Ёзма назорат иши ёки тест саволларига берилган |
12 |
0-6 |
0-6 |
Жами ОН баллари |
40 |
0-20 |
0-20 |
Талабалар ЖН дан тўплайдиган балларнинг намунавий мезонлари
№ |
Кўрсаткичлар |
ЖН баллари |
||
макс |
1-ЖН |
2-ЖН |
||
1 |
Дарсларга қатнашганлик ва ўзлаштириши даражаси. Амалий машғулотлардаги фаоллиги, амалий машғулот дафтарларининг юритилиши ва ҳолати |
10 |
0-5 |
0-5 |
2 |
Мустақил таълим топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши. Мавзулар бўйича уй вазифаларини бажарилиш ва ўзлаштириши даражаси. |
10 |
0-5 |
0-5 |
3 |
Ёзма назорат иши ёки тест саволларига берилган жавоблар |
10 |
0-5 |
0-5 |
Жами ЖН баллари |
30 |
0-15 |
0-15 |
Якуний назорат "Ёзма иш" шаклида белгиланган бўлса, у ҳолда якуний назорат 30 баллик "Ёзма иш" вариантлари асосида ўтказилади.
Агар якуний назорат марказлашган тест асосида ташкил этилган бўлиб фан бўйича якуний назорат "Ёзма иш" шаклида белгиланган бўлса, у ҳолда якуний назорат қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади.
№ |
Кўрсаткичлар |
ЯН баллари |
|
макс |
Узгариш оралиғи |
||
1 |
Фан бўйича якуний ёзма иш назорати |
20 |
0-20 |
2 |
Фан бўйича якуний ечилган масала назорати |
10 |
0-10 |
Жами |
30 |
0-30 |
Якуний назоратда "Ёзма иш"ларни баҳолаш мезони
Якуний назорат "Ёзма иш" шаклида амалга оширилганда, синов кўп вариантли усулда ўтказилади. Ҳар бир вариант 2 та назарий савол ва 1 та амалий топшириқдан иборат. Назарий саволлар фан бўйича таянч сўз ва иборалар асосида тузилган бўлиб, фаннинг барча мавзуларини ўз ичига қамраб олган.
Ҳар бир назарий саволга ёзилган жавоблар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи 0-10 балл оралиғида баҳоланади. Амалий топшириқ ҳам 0-10 балл оралиғида баҳоланади. Талаба максимал 30 балл тўплаши мумкин.
Ёзма синов бўйича умумий ўзлаштириш кўрсаткичини аниқлаш учун вариантда берилган саволларнинг ҳар бири учун ёзилган жавобларга қўйилган ўзлаштириш баллари қўшилади ва йиғинди талабанинг якуний назорат бўйича ўзлаштириш бали ҳисобланади.
Курс ишини ташкил этиш бўйича услубий кўрсатмалар
«Пул ва банклар» курсини ўрганишда талаба курс лойиҳасини бажариши учун услубий тавсиялар ишлаб чиқилган. Курс лойиҳасининг мавзуси «Корхоналарнинг кредитга лаёқатлигини таҳлил қилиш». Бу курс лойиҳаси бўйича ҳисоб-китоб учун 24 та вариант ишлаб чиқилган.
Асосий адабиётлар рўйхати
1. «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 1999 йил 5 февралдаги 54-сон фармони;
2. «Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2000 йил 27 ноябрдаги 458-сон фармони;
3. «Телекоммуникациялар соҳасида фаолиятлар кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат божи миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2001 йил 24 октябрдаги 421-сон фармони;
4. «Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 октябрдаги 421-сон Қарорига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги 2001 йил 16 ноябрдаги 453-сон фармони;
5. «2001-2005 йилларда компъютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш, «Интернет» ахборот тизимларига кенг кириб боришни таъминлаш дастурини ишлаб чиқишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2001 йил 23 майдаги 230-сон фармони;
6. «Ўзбектелеком» Акциядорлик компаниясини хусусийлаштиришга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2001 йил 27 ноябрдаги 488-сон фармони.
7. Лаврушин О.И. и др. Деньги, кредит, банки. Учебник. – М.: КНОРУС, 2013. -560 стр.
8. Меркулова И.В., Лукьянова А.Ю.Деньги, кредит, банки. Учебное пособие. – М.: КНОРУС, 2013. – 352 стр.
9. Rashibov O.Yu. va boshqalar. Pul, kredit va banklar. Darslik. - Т.: TDIU, 2013. – 428 bet.
10. Ромашова И.Б. Финансовый менеджмент, 2008.
11. .Данилин В.И. Финансовый менеджмент: задачи, тесты, ситуации,2009.
12. .Волжин И.О. Финансовый анализ, 200
13. .Свиридов О.Ю. Финансы, денежное обращение и кредит. Учебное пособие. – М.: ФОРУМ: ИНФРА-М, 2006. – 416 стр.
14. .Климович В.П. Финансы, денежное обращение, кредит.Учебник.– М.: ФОРУМ: ИНФРА-М, 2006. – 256 стр.
Қўшимчаадабиётлар
1. Арипов А.Н., Иминов Т.К. Состояние и перспективи развития сфери телекоммуникаций Республики Узбекистан. Материали 1-ой Международной конференсии по телекоммуникациям в Сентралъной Азии и Каспийском регионе. Стамбул, Турсия - 22-24 мая.
2. Арипов А.Н., Махмудов М.М. Сеновая политика и методология формирования тарифов на услуги телекоммуникаций. - Журн. «Eкономический вестник Узбекистана» №6 2003., стр.36-39.
3. Арипов А.Н. В фокусе правителъства (Горизонта Узбекской почти) - М., Журн., «Почтовая связъ. Техника и технология», 2004., №1, стр 2
4. Шибаршова Л.И. Отраслевие и территориалъние структурние преобразования в сфере почте телекоммуникации «Экономический вестник Узбекистана», 1999 г., № 3.
5. ИзбасаровА.
Привлечени инвестиций международная
деятелъностъ отрасли связи и информатизации. Журнал. «Экономический
вестник Узбекистана», №6. 2003 г. стр. 33-35.
6. Махмудов М.М. Ролъ отрасли связи и информатизации. Журнал «Экономический вестник Узбекистана», №6. 2003 г. стр. 17-20.
7. Буткеева Т.М. Минималъная граница тарифа, как резулътат управления расходами. НТК «Телекоммуникационное технологии ХХИ века». Т.: ТEИС, 20
8. Лаврушин О.И., Афанасьева О.Н., Корниенко С.Л. Банковское дело: современная система кредитования. Учебное пособие. – М.: КНОРУС, 2009. – 264 стр.
9. Нешитой А.С. Финансы и кредит.Учебник.– М.: Дашков и К˚, 2006. - 572 стр.
10. Дьяконова М.Л., Ковалева Т.М.,Кузьменко Т.Н.Финансы и кредит. Учебник. - М.: КНОРУС, 2006. – 376 стр.
11. Ковалевой А.М. Финансы и кредит. Учебное пособие.– М.: Финансы и статистика, 2006. – 512стр.
12. ВаленцеваН.С. Сборник задач по банковскому делу. Уч. нос. - М.: Ф и С, 2001.
13. 2. Колесникова В. Банковское дело. Учебник. 4-е изд. 2002.
Информацион–техниквоситалар.
.www.gov.uz - Ўзбекистон ҳукумати портали.
1. www.aci.uz - Алоқа ва ахборотлаўтириш агентлиги wеб– саҳифаси.
2. www.tuit.uz - Тошкент ахборот технологиялари университети wеб–саҳифаси.
3. www.ftmtm.uz - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари марказиwеб– саҳифаси.
4. www.gis.uz - Давлат алоқа инспексияси wеб– саҳифаси.
5. www.infocom.uz - ЎзИнфоком маркази wеб– саҳифаси.
6. www.bir.uz - Иқтисодий ахборотлар портали. www.gaap.ru (Халкаро бухгалтерия стандартлари)
7. www.cip.com (ХалкароСертификатли Бухгалтер)
9. www.buhgalt.ru( «Бухгалтерский учет» журнали (РФ))
10. ttp://www.nevod.ru./
12. http://www.books/bankir.ru./
13. http://www.finanaliz.kiev.ua./
2. O’QUV-USLUBIY MATERIALLARI |
|
2.1.NAZARIY MASHG’ULOTLAR MATERIALLARI (MA’RUZA MATNLARI) |
|
1-Мавзу.
Пул назариясининг асосий тушунчалари.
Пулнинг функциялари ва турлари
Режа:
1.1.Пулнинг функциялари ва турлари
Пул иқтисодий муносабатларни ўзида акс эттира туриб, маълум функцияларни бажаради. Пулнинг моҳияти унинг бажарадиган функ-цияларида янада яққолроқ намоён бўлади.
Пулнинг функцияси тўғрисидаги савол бир вақтнинг ўзида ҳам қийин ҳам жуда осон саволдек туюлади.
Бу саволнинг соддалиги шундаки, пулнинг функциялари реал ҳаётга яқин ва иқтисодий амалиётдаги мавжуд жараёнларни ўзида ифодалайди.
Қийинлиги шундаки, пулнинг функциялари, уларнинг моҳияти иқтисодчилар томонидан ҳар хил талқин қилинади. Иқтисодий ада-биётларда пулнинг турли хил функцияларини учратиш мумкин.
Биз пулни иқтисодий категория деб қараб, иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда кенг тарқалган функцияларини таҳлил қилиб, пул асосан тўрт функцияни бажаради, деган фикрни таъкид-ламоқчимиз. Булар: қиймат ўлчови, муомала воситаси, тўлов воси-таси ва жамғарма воситаси функциялари.
Пул қиймат ўлчови сифатида. Пулнинг биринчи функцияси унинг қиймат ўлчови эканлигидир, яъни пул барча товарларнинг қий-матини ўлчайди, уларнинг баҳосини аниқлашда воситачи бўлиб хиз-мат қилади.
Қиймат ўлчови функциясида пул товар ишлаб чиқаришга сарф-ланган ижтимоий меҳнатни ифодалайди ва шу меҳнат асосида товар-нинг қийматини белгилайди. Пулнинг бу функциясида нақд пуллар эмас, нақдсиз пуллар иштирок қилади. Масалан, биз савдо дўконига кириб, бирон товарнинг баҳосини кўриб, баҳо шу товарга арзийдими ёки товарга баҳо юқори аксинча паст қўйилганми – шу тўғрида ўзи-мизнинг хулосамизга эга бўлишимиз мумкин. Мана шу бизнинг хуло-самиз асосида пулнинг қиймат ўлчови функцияси ётади.
Пулнинг қиймат ўлчови функциясида бир товарнинг қиймати иккинчи бир товар қиймати орқали ифода қилинади. Агар тарихан олиб қарайдиган бўлсак, бу вазифани ўз қийматига эга бўлган товар-олтин ёки олтиннинг ўзида ифодалайдиган пул бирликлари бажариб келган.
Пулнинг қиймат ўлчови функцияси қиймат қонунига асосланиб аниқланади.
Пулнинг қиймат ўлчови функцияси баҳолар масштабини ўрна-тишни талаб қилади.
Баҳолар масштаби ҳуқуқий характерга эга бўлиб, у давлат томо-нидан ўрнатилади ва товар қийматига асосланган ҳолда унинг баҳо-сини ифодалайди. Баҳолар масштаби орқали, фикран намойиш қилин-ган товар баҳоси давлат баҳоси ёки бозор баҳосига айланади ва мил-лий пул бирлигида ифодаланади.
Ҳозирги вақтда баҳолар масштаби талаб ва таклиф таъсирида ташкил топади ва баҳо орқали товарлар қийматини ўлчашга хизмат қилади. Шуни таъкидлаш керакки, пул ёрдамида товарлар тенглаш-тирилади. Иккала томон учун ҳам тенглаштиришнинг асоси бўлиб абстракт меҳнат ҳисобланади.
Товар қийматининг пулда ифодаланиши баҳо дейилади. Баҳо – бу идеал шаклда онгимиздаги қиймат ўлчови. Қиймат ўлчови вазифа-сини фикран ифода қиладиган пулимиз бажаради, баҳо эса тўла тўкис реал моддий бойликларнинг қийматини ифода қилади.
Қиймат шаклига эга бўлган товар, баҳога ҳам эга бўлади. Пул ўзи ўз баҳосига эга эмас, унинг қиймати ўзи билан аниқланиши мум-кин эмас. Баҳо ўрнига пул сотиб олиш қобилиятига эга. Пулнинг со-тиб олиш қобилияти деганда пул бирлигига тўғри келувчи товарлар ва хизматлар миқдори тушунилади. Агар пул бирлигига тўғри келув-чи товарлар миқдори (сони) қанча кўп бўлса, пулнинг сотиб олиш қобилияти ҳам шунча юқори бўлади ва аксинча.
Муомала воситаси функцияси. Муомала воситаси функция-сида пул ёрдамида товар ўзининг пул қийматига айирбош қилинади. Бу функцияни бажариш учун нақд пул бўлиши лозим. Бу функция ёрдамида товарларни бир-бирига айирбошлаш-бартер усулигачек қўйилади. Тарихий тараққиёт кўрсатадики,жамият ривожланиши-нинг илк босқичларида бартер меҳнат маҳсулини айирбош қилиш-нинг ягона йўли бўлган. Бартернинг ноқулайлиги шундан иборат бўлганки, А товар эгаси, Б товарни сотиб олиш учун, нафақат Б товар ишлаб чиқарувчини, балки Б товар эгасига зарур бўлган товарни ҳам топа олиши керак эди. Бу жуда қийин жараён бўлиб, юзлаб товар-ларни муомалага жалб қилган ҳолда кўзлаган мақсадга эришиш мумкин бўлган. Олтиннинг пул сифатида ишлатила бошлаши нати-жасида бартер усули товар айирбошлашнинг усули сифатида ўз аҳа-миятини йўқотди. Лекин шуни таъкидлаш керакки, бартер усули ҳозирги кунда ҳам баъзи ҳолларда жаҳон амалиётида қўлланилиб келмоқда.
Товар дефицити, инфляция суръатларининг ошиб кетиши, мам-лакатда сиёсий ва иқтисодий барқарорликнинг йўқлиги шароитида бартер бўйича товарлар ҳаракатини амалга ошириш томонлар учун қулай ҳисобланади.
Пулнинг муомала воситаси функциясида товар қўлдан қўлга ўтади ва муомаладан четлашади, яъни истеъмолчи эгалигига ўтади. Пул ва товарнинг ҳаракати (Т-П-Т) қисқа вақт ичида тугалланади.
Қийматнинг доимо бир шаклдан иккинчи шаклга (товар-пул ва пул-товар) ўтиб туриши пулнинг муомала воситаси функциясининг асосини ташкил қилади.
Шунинг учун ҳам, бу функцияни бажаришда нақд пул бўлиши, у барқарор, сифати юқори бўлиши керак.
Ўзбекистонда муомала воситаси функциясини Марказий банк томонидан чиқарилган қоғоз пуллар ва металл тангалар бажаради. Муомалага чиқариладиган нақд пуллар миқдори савдо-сотиқ ҳаж-мига, иш ҳақи тўлашнинг вақтига, аҳолининг банкдан қарзга маблағ-лар олиш имкониятига ва бошқа омилларга боғлиқ. Савдо-сотиқ ҳажмининг кўплиги ва иш ҳақининг тез-тез тўлаб турилиши муома-лага кўп пул чиқариш зарурлигидан, аҳолининг банкдан кўпроқ кре-дит олиш имкониятига эга эканлиги камроқ муомала воситаси керак эканлигидан далолат беради. Шуни айтиш керакки, ишлаб чиқариш-ни ихтисослаштириш, натурал хўжалик, кичик корхона, фермер хўжа-ликларининг кўпайиши муомала воситасига бўлган талабни камай-тиради.
Пулнинг муомала воситаси сифатида ишлатилиши муомала харажатларининг бартер харажатларига нисбатан анча паст бўлиши-ни таъминлайди. Пулнинг муомала воситаси функцияси унинг бошқа функцияларидан ўзининг маълум хусусиятлари билан ажралиб тура-ди. Муомала воситаси функциясининг хусусиятлари сифатида қуйи-дагиларни келтириш мумкин:
– бу функцияни реал, нақд пуллар бажаради;
– товар ва пул бир-бирига қарама-қарши, бир траекторияда ҳара-кат қилади;
– товар ва пул ҳаракати бир вақтда юзага келади;
– товар сотувчи ва товар сотиб олувчи ўртасидаги муносабат тугалланади ва томонлар товарга ёки пулга эга бўладилар;
– пул муомала воситаси бўлиши учун, авваламбор қиймат ўлчови бўлиши керак.
Пулнинг тўлов воситаси функцияси. Мавжуд чет эл иқтисодий адабиётларида ва кейинчалик,1 Россия олимлари томонидан чоп қилинган адабиётларда, пулнинг муомала воситаси функцияси унинг тўлов воситаси эканлигидан далолат беради, деган каби чалкаш хуло-саларни учратиш мумкин. Лекин биз юқорида келтирилган муомала воситаси функциясининг хусусиятлари тўлов воситаси функциясига ҳам мос келади, деб айта олмаймиз. Бу хусусиятлар пулнинг тўлов воситаси функцияси муомала воситаси функциясидан тубдан фарқ қилишини кўрсатади.
Товарлар ҳар доим ҳам нақд пулга сотилавермайди. Товар сотувчи товарни сотиш учун муомалага олиб чиққан вақтда товарни сотиб олиш учун истеъмолчининг етарли нақд пули бўлмаслиги мумкин. Натижада товарни кредитга сотишга зарурат туғилади, яъни товар-нинг пулини тўлаш муддати кечиктирилади. Товар кредитга сотил-ганда, пул товарнинг баҳосини аниқлашда қиймат ўлчови функция-сини бажаради, лекин у муомала воситаси бўла олмайди. Истеъмолчи сотиб олган товари учун унинг пулини тўлов муддати келгандан кейингина тўлайди. Бу ҳолда товар ва пулнинг ҳаракати бир траек-торияда, бир вақтнинг ўзида, бир-бирига қарама-қарши тура олмайди.
Товар ҳаракати амалга ошгандан маълум вақт ўтгандан кейин пул ҳаракати содир бўлади. Тўлов воситаси функциясининг асосий хусу-сияти товар ва пул ҳаракатининг бир вақтда амалга ошмаслиги, ҳара-катнинг бир томонламалиги ва ҳаракатда бўлинишлар мавжудлиги-дадир.
Пулнинг тўлов воситаси сифатида ишлатилиши нафақат товар кредитга сотилганда содир бўлади, балки барча жараёнларда товар-лар ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ўша заҳотиёқ нақд пулда амалга оширилмаса, бундай иқтисодий муносабатлар пулнинг тўлов воситаси функцияси юзага келишидан далолат беради.
Тўлов воситасида сотувчи товарнинг пулини олгунча товар истеъ-молчи ихтиёрига келиб тушади ва у ўз эҳтиёжини қондириш учун товардан тўла фойдаланиши мумкин.
Агар товар учун тўлов олдиндан (аванс) амалга ошириладиган бўлса, товар маълум вақтдан кейин истеъмолчи ихтиёрига тушуши мумкин. Демак, иккала ҳолда ҳам товар ва пул ҳаракати бир вақтнинг ўзида амалга ошмайди. Чунки товар айланиши (Т-П-Т) узилади ва пул ҳаракати товар ҳаракатига нисбий равишда мустақил бўлади. Пулнинг бу ҳаракати тўлов деб айтилади ва бу ерда пул тўлов воси-таси сифатида иштирок қилади. Пулнинг тўлов воситаси функцияси товар ишлаб чиқариш ва муомала ривожланишининг юқори босқич-лари маҳсули бўлиб, у пулнинг қиймат ўлчови ва муомала воситаси функцияларидан кейинроқ юзага келган, деб хулоса қилиш мумкин.
Тўлов воситаси функциясининг яна бир хусусияти шундаки, сотувчи билан истеъмолчи ўртасидаги муносабат муомала восита-сидаги каби қисқа муддатли бўлиб, тезда тугалланмайди. Тўлов воси-таси функциясида истеъмолчи товарга эга бўлганидан кейин ҳам, у билан мол сотувчи ўртасидаги муносабат узоқ вақт давом қилади. Бу муносабат – кредит муносабати ҳисобланади ва истеъмолчи – қарз-дор, сотувчи - кредитор сифатида иштирок қилади.
Баъзи иқтисодчиларимиз вексель асосида ўтказиладиган жараён-ларни ҳам муомала воситаси функциясига киритадилар. Бу, бизнинг фикримизча, тўғри эмас. Чунки вексель – маълум маблағни тўлаш тўғрисидаги кредит мажбурият, у қийматга эга эмас.Демак, айирбош-лашнинг эквиваленти сифатида иштирок қила олмайди. А сотувчи бир миллион сўмлик товарни Б истеъмолчининг векселига алмаш-тирди, дейлик. Б бир млн. сўмлик товарга эга бўлди. А бўлса, ўз қийматига эга бўлмаган, сотиб олиш қобилияти эмитент томонидан белгиланадиган векселга эга бўлади. Сотувчи А, бир млн. сўмлик век-селни сотсагина, пул маблағига эга бўлиши мумкин. Шунга асосан, биз вексель жараёнларини муомала воситасига киришини, тўлиқ ишонч билан таъкидлай олмаймиз. Бу жараёнлар кўпроқ тўлов воси-таси функциясига тааллуқлидир. Пулнинг тўлов воситаси функцияси яна турли қарз ва мажбуриятларни тўлаганда:
– корхона, ташкилотлар ўртасида товар ва хизматлар учун тўла-ганда;
– давлат бюджетига ва кредит тизимига тўловларни амалга ошир-ганда (фойдадан тўланадиган тўловлар, кредит бўйича қарз ва фоиз-ларни тўлаш ва бошқалар);
– ишчи хизматчиларига иш ҳақи тўлаш ва аҳолига бошқа тўлов-ларни тўлаш (нафақа, стипендия ва бошқалар)да;
– бошқа ҳар хил қарз ва мажбуриятларни тўлаш (масалан, кредит учун тўлов, уй-жой, электроэнергия ва бошқа хизматлар учун тўлов-лар) да амалга оширилади.
Пулнинг тўлов воситаси функциясининг яна бир хусусияти шун-даки, бу функцияда тўловлар нақд пуллик ёки нақд пулсиз шаклда амал-га оширилиши мумкин. Бу хусусияти билан ҳам пулнинг тўлов воситаси функцияси муомала воситаси функциясидан фарқ қилади.
Пулнинг бу функцияси ёрдамида амалга ошириладиган нақд пул-лик ва нақдпулсиз тўловлар биргаликда тўлов айланмасини вужудга келтиради.
Пулнинг тўлов воситаси функциясини биз иккинчи даражали деб қарашимиз мумкин эмас, чунки бу функциянинг бажарилмаслиги тўловларнинг ўз вақтида амалга ошмаслигига, бу эса ҳозирги кунда мавжуд муаммолар дебитор - кредиторлик қарзларининг кўпайишига, кредит бўйича ва бошқа молиявий мажбуриятларнинг бажарилмас-лигига, хўжалик жараёнларининг нормал боришига катта таъсир кўр-сатиши мумкин.
Пул жамғарма воситаси. Пулнинг бу функцияси сотиш ва со-тиб олиш жараёнига зарурат бўлмаган ҳолда юзага келади. Агар товар ишлаб чиқарувчи товарни сотгандан кейин узоқ вақт давомида бошқа товар сотиб олмаса, пул муомала ва тўлов айланмасидан чет-лашади. Йиғилган пуллар жамғарма воситаси функциясини бажаради. Товар ишлаб чиқариш ва муомала жараёни пулни жамғаришга имконият яратади. Жамғарма икки йўналишда юзага келиши мумкин. Мақсадли жамғариш ёки умуман жамғариш. Шунақа жамғармалар борки, аниқ бир мўлжал бўлмаган ҳолда йиғиб борилади, мақсадли жамғармада одамлар машина, асбоб-ускуна, уй-жой сотиб олиш ёки бошқа маълум мақсадни амалга ошириш учун маблағ жамғарадилар.
Пулнинг жамғарма воситаси функцияси пулнинг пул айланмаси-дан чиқиб кетишига олиб келади. Жамғармада пул пул айланмаси-нинг қайсидир каналларида туриб қолади, натижада у мавжуд айлан-мадан ажралиб маълум вақтгача маблағ айланмасига қайтиб тушмас-лиги мумкин.
Пулнинг жамғарма ва бойлик тўлаш воситаси функцияси пул муомаласини стихияли равишда бошқариб боради. Товар ишлаб чиқариш ҳажмининг узлуксиз ўзгариб туриши, пул массасининг доимий ўзгариб туришига олиб келади. Қимматбаҳо металлар, буюмларнинг муомалага келиб-кетиб туриши, пул массасининг ҳажмини ушлаб туриши, пул муомаласи каналларида пул оқими кўпайиб кетишининг олдини олиши мумкин.
Пулнинг муомала воситасидан чиқиб, жамғармага айланиши ва жамғарманинг муомала воситасига айланиши пул тизимини мувоза-натда ушлаб турувчи зарурий шарт ҳисобланади.
Пулни жамғаришга ундайдиган омил – унинг махсус товар, уму-мий эквивалентлиги, яъни бошқа барча товарларга хоҳлаган вақтда алмаштириш мумкинлигидадир. Пулга сифат ва сон жиҳатдан ёнда-шиш мумкин. Чунки пулнинг сифати, сони бор. Пулнинг сифати чек-сиз бўлиши, яъни пулни зарур бўлганда хоҳлаган товарга айланти-риш имконияти мумкинлигида ўлчанса, сон жиҳатдан, албатта, пул суммаси чекланган бўлиши мумкин, чунки унга чекланган миқдорда товар сотиб олиш мумкин. Демак, пулнинг сифат жиҳатдан чеклан-ганлиги билан сон жиҳатдан чекланмаганлиги ўртасида қарама-қар-шилик бор. Мана шу қарама-қаршилик пулни жамғаришга, пул қанча кўп бўлса, уни янада кўпайтиришга интилишга олиб келади. Жам-ғарма функцияси пул муомаласида асосий бўлмаса-да, уни олиб боришда катта аҳамиятга эга.
Жамғариш, хазина тўплаш қийматнинг қотиб қолишига олиб келади. Хазина тўплаш воситаси вазифасини тарихан олтин, кейин-чалик бошқа қиммат баҳо металлар, тошлар бажариб келган ва ҳозир-ги кунда ҳам шу товарлар бойлик (пул) сифатида жамғарилиб келин-моқда. Хазина сифатида олтин ёки бошқа қимматбаҳо металл, тош-ларнинг аҳамияти ривожланган мамлакатларда деярли юқори эмас, чунки мамлакат иқтисодий жиҳатдан барқарор бўлса, пулни бирор қимматбаҳо металлда жамлаб қотириб қўйгандан кўра, унга давлат ёки корпорацияларнинг қимматбаҳо қоғозларини сотиб олиб, улардан ҳар йили даромад кўрган анча қулай ҳисобланади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатганки, 100 бизнесмендан фақат 4 таси ўз пулини тўғри жамғариб бойиб кетар экан. Қолганлари бўлса, пул-ни топади, лекин оқилона жамғариш йўлини билмагани учун уни йўқотаркан.
Бозор иқтисодиёти юксак ривожланган мамлакатларда пул маб-лағини қуйидаги активларга қўйиш афзал ҳисобланади.
Биринчидан, давлатнинг қимматбаҳо қоғозлари, яъни узоқ муд-датли облигациялар, қисқа муддатли векселларга қўйиш. Давлатнинг қимматбаҳо қоғозларикафолатланган бўлади ва уларнинг баҳоси камдан-кам ҳолларда ўзгаради. Ўзгарганда ҳам, сезиларсиз миқдорда ўзгаради. Шунинг учун ҳам, давлатнинг қимматбаҳо қоғозлари юқори ликвидликка эга бўлади.
Иккинчидан, саноат корхоналари ва корпорацияларнинг қиммат-баҳо қоғозлари, яъни акция ва облигацияларига қўйиш. Корпорация, корхоналарнинг акция, облигацияларининг ишончлилиги давлатни-кига нисбатан кам бўлиши мумкин. Чунки уларнинг баҳоси у ёки бу сабаб билан тушиб кетса, қўйилган маблағ кўзланган натижабермас-лиги мумкин.
Агар маблағ иқтисодий барқарор корхоналарнинг қимматбаҳо қоғозига қўйилса, у давлатнинг қимматбаҳо қоғозига нисбатан юқори даромад келтириши мумкин.
Ўзбекистон шароитида корпорация, ассоциация, корхоналар-нинг қимматбаҳо қоғозларини чиқариш, уларнинг иккинчи сотилиш бозорини вужудга келтириш ва ривожлантириш бўйича анча ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳозирги вақтда қимматбаҳо қоғозлар бозорини ривожлантириш ва такомиллаштириш долзарб вазифа ҳисобланади ва бу жараён Ўзбе-кистон иқтисодини ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири бўлиб қолади.
Учинчидан, пулни қимматбаҳо, ноёб буюмларга, санъат асар-ларига қўйиш йўли билан жамғариш.
Бу усулда иқтисодиётнинг ижобий ва салбий томонга ўзгаришига қарамай буюмда ифодаланган қиймат ўзини йўқотмайди. Агар давлат барқарор иқтисодиётга эга бўлиб, бозор муносабатлари яхши ривож-ланган бўлса, бу активларнинг ликвидлиги унча юқори бўлмаслиги мумкин.
Пул юқори даражадаги ликвидлиликка эга бўлгани учун, уни хоҳ-лаган вақтда, хоҳлаган тўловни тўлашга йўналтирилиш мумкинлиги учун, номиналини ўзгартирмаслиги учун пул жамғарма ва хазина тўплаш функциясини бажаради. Пул жамғармаси бойликнинг бир шакли ҳисобланади. Кишилар бойликни фақат пул шаклида эмас, бошқа шакллардан, масалан уй-жой, ер, машина, асбоб-ускуна, акция, облигация ва бошқа шаклда ҳам мужассамлаштириши мумкин. Бойликнинг бу шаклларида ликвидлилик даражаси пулга нисбатан (агар инфляция бўлмаса) паст бўлади ва уларнинг нархи ҳам ўзгари-ши мумкин. Ер, уй-жой, асбоб-ускуна, қимматбаҳо қоғозларни пулга айлантирмасдан туриб бирор тўловни қоплаш учун йўналтириб бўл-майди. Пулни эса хоҳлаган пайтда турли тўловларни қоплаш учун йўналтириш мумкин.
Инфляция шароитида пулни жамғариш хоҳлаган режани амалга оширишга имкон бермаслиги мумкин. Чунки жамғариладиган пуллар ўз қадрини бир неча марта йўқотиб боради ва унга ишонч йўқолади. Бу шароитда миллий пул бирликлари муомала ва тўлов воситаси ҳамда баҳолар масштаби бўлади, лекин жамғариш воситаси бўлиб барқарор бирор чет эл валютаси муомалага киради ва пул активлари шу валюталарга алмаштирилади. Одатда, пул барча функцияларини бир вақтда, кетма-кет бажа-риши мумкин. Баъзида мамлакатдаги иқтисодий, сиёсий барқарор-ликка қараб, пулнинг функциялари бир-биридан ажралиб қолиши ҳам мумкин. Масалан, 40-йилларда Хитойда товарлар баҳоси АҚШ дол-ларида аниқланган. Ҳисоб-китобларда товар сотиш ва сотиб олишда Хитой валютаси қўлланилган. Худди шундай ҳол гиперинфляция даврида Исроилда, Аргентина, Мексика каби мамлакатларда жорий қилинган. Бу мамлакатларнинг миллий валютаси муомала ва тўлов воситаси сифатида ишлатилган.
Адабиётларда1 пулнинг жаҳон пули функцияси тўғрисидаги ғоя-ни ҳамучратиш мумкин. Бу функцияни бирор валютага боғлаб қўйиш тўғри деб бўлмайди.
1.2. Пул функцияларининг ўзаро боғлиқлиги
Бизнинг фикримизча, пул юқорида келтирилган функцияларни алоҳида олинган давлатда ёки давлатлар ўртасида бажариши мумкин. Бу ҳолда, бирор мамлакатнинг валютаси жаҳон пули функциясини бажаради, деб хулоса қилишга ўрин қолмайди.
Пулнинг функциялари бир-бири билан узвий боғлиқ ва улар бир-бирини тўлдирган ҳолда пулнинг моҳиятини тўлиқ ифода қилади.
Пулнинг асосий функцияларидан бири қиймат ўлчови функция-си ҳисобланади. Баъзи чет эл иқтисодий адабиётларида пулнинг биринчи функцияси сифатида муомала воситаси функцияси, кейин қиймат ўлчови функцияси келтирилади. Бизнинг фикримизча, пул-нинг функциялари тўғрисида гапирганда, функцияларнинг кетма-кет-лигига эътибор бериш зарур. Пул қиймат ўлчови функциясини бажар-масдан туриб, муомала, жамғарма воситаси бўла олмайди. Пулнинг қиймат ўлчови сифатидаги мустаҳкамлиги унинг муомала, тўлов, жамғарма функцияларида ўрни ва аҳамиятини оширади.
Қуйидаги таянч сўзларни таърифланг.
1. Функция. 2. Пул муомаласи. 3. Пулнинг функцияси. 4. Қиймат ўлчови. |
5. Муомала воситаси. 6. Тўлов воситаси. 7. Жамғариш воситаси.
|
Мавзуга оид саволлар
1. Пулнинг функцияларини санаб беринг?
2. Пул қиймат ўлчови функциясини қандай бажаради?
3. Пулнинг муомала воситаси ва тўлов воситаси функция-ларининг ўзига хос хусусиятларини айтинг?
4. Ривожланган давлатларда пулнинг қандай функциялари ўрга-нилади?
5. Жамғариш воситаси функциясининг ҳозирги вақтдаги дол-зарблиги.
ТАКДИМОТ (ПРЕЗЕНТАЦИЯ) ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА
2.2. Пулнинг турлари
2.1. Товар ишлаб чиқариш ва пулнинг зарурлиги
Ҳар бир иқтисодий категорияда амал қилувчи ҳамда мамлакат ривожланишининг асосий дастакларидан бири пул бўлиб, бозор иқти-содиётига ўтиш ва унда иш юритишда пулнинг мавқеи ва аҳамияти янада ошиб боради. Дарҳақиқат, пул - «бозор тили» деб бекорга ай-тишмаган. Ҳар бир иқтисодий ахборот, товарлар ва хизматлар баҳоси, тўловлар, даромадлар ва харажатлар, молиявий талаблар ва мажбу-риятлар, иқтисодий алоқалар макро ва микро даражаларда фақат пул-да ифода қилинади.
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида пулнинг аҳамиятининг ошиши шундаки, жамиятимизда мавжуд юридик ва жисмоний шахс-лар фаолияти ҳамда уларнинг натижаси даромади пул билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам, пул барча иқтисодий ривожланиш поғоналарида одамларни ўзига жалб қилиб келган.
Австралиялик иқтисодчи олим К. Менгернинг фикрича, Арасту ва Афлотундан бошлаб ХХ асрнинг бошигача пул тўғрисида жаҳонда беш-олти мингдан ортиқ махсус ишлар чоп қилинган. Агар биз, ҳозирги кунда пул тўғрисида ёзилган ва чоп қилинган адабиётлар сони бир неча марта ошиб кетган, десак муболаға бўлмаса керак. Тадқиқотлар шунчалик кўп бўлишига қарамасдан, пул ва унинг хусу-сиятлари, ҳар бир тизимда ишлатилиши, роли, иқтисодиётга таъсири, нега алоҳида олинган индивидумлар қўлида пулнинг кўпайиши, улар бойлигининг кўпайишига олиб келади-ю, жамият миқёсида муома-ладаги пул массасининг кўпайиши жамият бойлиги ортиб боришига салбий таъсир кўрсатади, деган саволларга ҳали тўлиқ жавоб берил-ган эмас.
Пул ва унинг вазифалари тўғрисида мавжуд хорижий мамлакат-лар иқтисодчиларининг қўлланмаларини олиб қарайдиган бўлсак, пул-нинг келиб чиқиши тўғрисида икки хил ғоя мавжудлигини кўриши-миз мумкин. Булар рационалистик ва эволюцион ғоялардир.
Рационалистик қарашнинг асосчиларидан бири Арасту бўлиб, у пулнинг келиб чиқишининг асосини ўзаро бир-бирига тенг қийматни ҳаракатга келтирувчи бирор бир махсус «қурол», кишилар орасида ўзаро келишув натижасида қабул қилинган шартли бирлик эканини айтади. Ўзаро товарларни алмаштиришда пул қатнашмаганда, товар-ни сотиш жараёни товарни сотиб олиш жараёни сифатида юзага келган. Товарлар ўртасидаги пропорция тасодифан, масалан, соти-лиши керак бўлган маҳсулотга талаб қай даражада ва унинг миқдори кам-кўплигига боғлиқ ҳолда ўрнатилган. Кейинчалик, шу товарлар ичидан умумий эквивалент сифатида баъзи товарлар ажралиб чиқди. Жамиятнинг ривожланиши муомалага металларнинг кириб келишига олиб келади.
Пулнинг келиб чиқиш тарихи кўпроқ пулнинг эволюцион наза-рияси билан боғлиқ. Товар муомаласининг эволюцион ривожланиш жараёнида умумий эквивалент шаклини ҳар хил товарлар ўйнаган. Ҳар бир жамоа ўз товарини эквивалент сифатида ўртага қўйган. Ле-кин жамият тараққиёти шу товарлар ичидан икки гуруҳ товарлар-нинг ажралиб чиқишига олиб келди. Булар–биринчи эҳтиёж учун зарур бўлган товарлар ва зебузийнат товарларидир.
Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши натижасида деҳкончилик ва чорвачиликдаги меҳнат тақсимоти, товар турларининг кўпайиши ал-машинув жараёнининг янада ривожланишини тақозо қилди. Алмаши-нув жараёнида товар эгалари ўзаро мулоқотда бўлиб, товарнинг эгаси ўз маҳсулотини (мулкини) баҳолаган. Шу баҳолаш жараёни бирор ўлчов бирлиги бўлишини тақозо қилган.
2.2. Пулнинг турлари
Пул ўзининг эволюцияси жараёнида металл (олтин, кумуш, мис), қоғоз, кредит пуллар шаклида ишлатилиб келган. Қийматни ўзида ифодалашига кўра пуллар икки турга бўлинади:
– ҳақиқий пуллар;
– ҳақиқий пул издошлари - қиймат белгилари.
Ҳақиқий пуллар номинал қийматини ўзида ифодаловчи, реал қийматга эга бўлган металл пуллар бўлиб, улар ҳар хил шаклларда чиқарилган ва кейинчалик амалиётда қулай бўлган айлана (шу шакл-да металл емирилиши кам бўлади) шаклда чиқарилган
Қоғоз пуллар. Пулнинг бу тури ҳақиқий пулларнинг вакили бў-либ, пулнинг муомала функцияси ривожланиши натижасида юзага келган.
Қоғоз пуллар юзага келишининг қуйидаги босқичларини келти-риш мумкин.
1-босқич – тангаларнинг узоқ вақт муомалада бўлиши, қўлдан-қўлга ўтиши натижасида емирилиши;
2-босқич – тангадаги металл таркибининг бузилиши. Давлат томо-нидан онгли равишда давлат хазинасига тушумни ошириш мақсадида тангалар металл (олтин, кумуш) миқдорининг камайтирилиши;
Бу босқичда танга таркибининг бузилишига олтин, кумуш ва бошқа қимматбаҳо металларни қазиб чиқариш қийинлиги, улар захи-раларининг камлиги ҳам сабаб бўлган.
3-босқич – давлат томонидан эмиссион даромад олиш мақсадида хазина билетларининг чиқарилиши.
Қоғоз пуллар деб, ҳукумат томонидан бюджет тақчиллигини қоплаш учун чиқарилган, металл пулларга алмаштирилмайдиган, ле-кин давлат томонидан маълум курс ўрнатилган пул белгиларига ай-тилади.
Тўла олтин ва кумушдан бўлмаган тангалар муомалада пул си-фатида ишлатилса-да, уларнинг номинал миқдори реал миқдоридан фарқ қилган. Шундай бўлса ҳам, бу тангалар маълум миқдордаги ме-таллни ифодалаган. Қоғоз пуллар бўлса, муомалага чиқарилган вақт-да ва кейин ҳам узоқ йиллар давомида маълум бир миқдордаги олтин-ни ўзида ифода қилган. Аммо бирор давлатнинг пулида металлнинг зарраси ҳам бўлмаган, яъни улар қийматни белгилаб берган, холос.
Қоғоз пулларнинг эмитенти давлат хазинаси ёки эмиссион банк ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида муомалага пул белгиларини Ўзбе-кистон Республикаси Марказий банки чиқаради. Қоғоз пулларнинг табиати уларнинг инфляцияга мойиллигини кўрсатади. Қоғоз пуллар-ни муомалага чиқаришда пул муомаласи қонуни талабларини эъти-борга олиш керак. Лекин амалиётда ҳар доим ҳам шу талаблар эъти-борга олинавермайди. Пул муомалага товар айланмаси эҳтиёжини қоплаш учунгина чиқарилиши керак. Ҳақиқатда пул юқоридагидан ташқари, бюджет тақчиллигини, давлатнинг бошқа харажатларини қоплаш учун ҳам чиқарилади, яъни эмиссия миқдори товар айлан-маси билан чекланмасдан давлатнинг молиявий ресурсларга бўлган талабларига ҳам боғлиқ бўлади. Бу, албатта, муомаладаги пул масса-сининг ўзгариб туришига, аксарият ҳолларда унинг муомалага кера-гидан ортиқча чиқиб кетишига олиб келади. Натижада пулнинг бар-қарорлигига путур етади, унинг қадри тушади, халқнинг давлатга бўлган ишончи пасаяди, тўлов балансининг барқарорлиги йўқолади, (пассив қолдиқ ҳажми ортади) миллий валюта курси тушади ва ҳ. к.
Кредит пуллар. Ишлаб чиқариш ва товар айланмасининг ривожланиши, металл пулларнинг етишмаслиги кредит муносабатларининг ривожланишига олиб келади. Товар ва тўлов айланмасининг эҳтиёжини қоплаш мақ-садида муомалага олтин, кумуш тангалар билан бир қаторда кредит воситалари: чек, вексель, банкноталар чиқарилган.
Кредит пуллар деб кредит муносабатлар асосида юзага келувчи, тўлов воситасини бажарувчи қиймат белгиларига айтилади.
Кредит пуллар ўзининг мустақил қийматига эга эмас, чунки уларни яратиш учун абстракт зарурий меҳнат сарфланмайди. Кредит пуллар қоғоз пуллардан фарқ қилиб, улар бир вақтнинг ўзида қий-матни ифодалайди ва у кредит ҳужжат бўлиб, кредитор ва қарз олув-чи ўртасидаги иқтисодий муносабатни акс эттиради. Кредит пуллар-нинг асосий турларидан бири векселдир.
Вексель – бу қарздорнинг (оддий вексель) ёки кредиторнинг (ўт-казма вексель - тратта) кўрсатилган суммани, кўрсатилган вақтда ва жойда тўлаш тўғрисидаги ёзма мажбурияти ҳисобланади.
Тижорат векселларнинг оддий ва ўтказма турлари мавжуд. Ун-дан ташқари, маълум суммани қарзга бериш билан боғлиқ бўлган мо-лиявий векселлар мавжуд. Молиявий векселнинг бир тури хазина век-селлари бўлиб, уларда давлат қарздор сифатида иштирок қилади.
Яна векселларнинг ўртоқлик, бронза вексель турлари мавжуд.
Банкнота – кредит пулларнинг етакчи вакилларидан бўлиб, Мар-казий банк томонидан, векселларни ҳисобга олиш йўли билан чиқари-лади.
Ўтмишда банкнота муддатсиз мажбурият бўлиб, хоҳлаган вақт-да уни банкка топшириб, ўрнига унда кўрсатилган суммага олтин ёки кумуш олиш мумкин бўлган.
Вексель банкнотадан қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилади:
– вексель маълум муддатни ўзида ифодалайди (3-6 ой муддатга эга бўлган вексель), банкнота маълум муддат билан чегараланмайди.
– вексель бўйича векселни берган томон уни тўлашни кафолат-ласа, банкнотада уни тўлашни давлат (давлат банки) кафолатлайди.
Банкнота қоғоз пуллардан қуйидагилар билан фарқ қилади:
– келиб чиқиши бўйича қоғоз пуллар асосан муомала воситаси функциясини бажариш асосида, банкноталар тўлов воситаси функ-цияси асосида келиб чиққан:
– алмашинуви бўйича, банкноталар олдин олтин ва кумушга ал-маштирилган, қоғоз пуллар эса металларга ҳеч қачон алмаштирилма-ган;
– эмиссия қилиниши бўйича қоғоз пулларнинг банкноталардан фарқи бўлган (хазина билетларини Молия вазирлиги, банкноталарни Марказий банк чиқарган)ва ҳ. к.
Ҳозирги замон банкноталари олтинга алмашилмайди. Лекин улар қуйидаги йўллар билан пул муомаласига келиб тушади:
– хўжаликларни банк томонидан кредитлаш орқали берилган кре-дитларнинг бир қисми муомалага кириб келади;
– давлатни кредитлаш. Яъни банкноталар давлатнинг қарз мажбу-рияти сифатида муомалага чиқади;
– актив тўлов балансига эга бўлган давлатларда расмий валюта захираларининг ўсиши орқали ва бошқалар;
Чек вексель ва банкнотадан кейин пайдо бўлган кредит восита-си ҳисобланиб, тўловчининг ўз банкига унинг счётидан маблағни олувчининг счётига ўтказиб қўйиш тўғрисидаги буйруғидир.
Биринчи чеклар тахминан 1683 йилларда Англияда қўлланила бошлаган.
Чекнинг қуйидаги турлари мавжуд:
1. Исми ёзилган чек – бу чек бир киши номига ёзилади ва уни бошқага бериш мумкин эмас.
2. Ордерли чек – бир киши номига ёзилган ва уни индоссамент бў-йича бошқа шахсга бериш мумкин.
3.Кўрсатилганда тўланиши лозим бўлган чек.
4.Ҳисоб чеки – нақд пулсиз ҳисоб-китобларда қўлланиладиган чек.
5.Акцептланган чек – банк чекни тўлаш бўйича розилик беради ва бошқалар.
Чек ёрдамида банкдан нақд пул олиш мумкин. У билан тўлов-ларни ва бошқа ҳисоб-китобларни амалга ошириш мумкин.
Ҳозирги вақтда кредит пулларнинг замонавий турлари сифатида электрон пуллар ва кредит карточкалардан фойдаланилмоқда.
Банклар фаолиятида ЭҲМ лардан фойдаланиш электрон пуллар ёрдамида қарзларни тўлашни тезлаштиради. АҚШда пул маблағлари-нинг электрон ўтказиш тизими – ЕФЦ (Елеcтронис Фундс Трансферт Сустем) айланманинг самарали бўлишини таъминламоқда.
Ҳозирги замон амалиётида қўлланилаётган кредит карточкалар нақд пуллар ўрнига ҳисоб-китобларни олиб бориш учун чиқарилган бўлиб, улар жуда қулай ва бир қатор афзалликларга эга. Кредит кар-точка билан барча турдаги чакана савдо ва хизматларга ҳақ тўлаш мумкин. Ҳозирги вақтда кредит карточкалар банк, савдо хизматлари-ни тўлашга мўлжалланган.
ТАКДИМОТ (ПРЕЗЕНТАЦИЯ) ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА
Ўтган асрдаги иқтисодчилар пул – бу товарларнинг товари, деб ифодалашган ва унинг қуйидаги хусусиятларини изоҳлаб беришган: Биринчидан, пулнинг истеъмол қийматида бошқа товарларнинг қий-мати ўз ифодасини топади. Иккинчидан, пулда ифодаланадиган аниқ меҳнат асосини абстракт меҳнат ташкил қилади. Учинчидан, пулда ифодаланувчи хусусий меҳнат ижтимоий меҳнат сифатида намоён бўлади.
Шунга асосланган ҳолда, пул ҳам товар, лекин бошқа товарлар-дан фарқ қилувчи хусусиятларга эга бўлган махсус товар деган хуло-сага келиш мумкин. Унинг махсус товар сифатида хусусияти шунда-ки, у барча товарларнинг қийматини ўзида ифода қилувчи, умумий эквивалент ҳисобланади.
Умумий эквивалент ролини узоқ йиллар давомида олтин бажа-риб келган бўлса-да, товар хўжалигининг ва пул муомаласининг ри-вожланиши қоғоз пуллар, бошқа кредит воситалари юзага келишига, кредит ва пул маблағларининг банкда бир счётдан иккинчи счётга ўтказилиши каби жараёнлар бўлишига олиб келган.
Пул қандай шаклда бўлишидан қатъий назар пул бўлиб қолаве-ради. Юқоридагиларга асосланган ҳолда, пулнинг моҳиятини қуйи-дагича таърифлашимиз мумкин. Пул – бу махсус товар, умумий экви-валент бўлиб, абстракт меҳнат харажатларини ўзида акс эттиради ва товар хўжалигидаги ижтимоий ишлаб чиқариш муносабатларини ифодалайди.
Бу таъриф пулнинг барча хусусиятларини ўзида тўлиқ ифода-лайди, деб айтишимиз мумкин. Булар, биринчидан; пулнинг бошқа товарлардан ажралиб турувчи махсус товарлиги; иккинчидан пул бу умумий эквивалент ягона товар бўлиб, қолган товарларнинг қий-матини ўзида ифода қилиши, (бошқа хоҳлаган бир товар бу хусу-сиятга эга бўла олмайди); учинчидан, пулнинг эквивалент сифатида товарни яратишга кетган меҳнат ва бошқа харажатларини ўзида ифо-да қилиши; тўртинчидан, пулнинг ҳар бир иқтисодий тизимда, товар ишлаб чиқаришда кишилар ўртасида юзага келадиган иқтисодий муносабатларини ифода қилиши ва бошқалардир.
Пул тўғрисидаги эволюцион назария унинг ўлчов бирлиги ва муомала воситаси эканлигини очиб беради.
Чет эл иқтисодчилари пулнинг иқтисодий категория сифатида моҳияти ва заруруриятига кам эътибор қаратганлар. 1857 йилда та-ниқли инглиз иқтисодчиси У.Джевонс,иқтисодий фанлар учун пул масаласи бу геометриядаги айлана квадратурасига тенг демакдир, де-ган экан. Шунинг учун чет эл иқтисодчилари бу бобни четлаб ўтиш-ган. ХХ асрнинг 50 - йилларидаги дарсликларнинг муаллифлари пул-нинг моҳиятидан кўра унинг иқтисодиётга, ишлаб чиқариш ва банд-лик, моддий ресурслар ва улардан фойдаланишга таъсирини ўрга-ниш муҳимроқдир, деб таъкидлашган ва кўп чет эл олимлари шу йў-налишда иш олиб боришган. Ҳозирги вақтда пул тўғрисида бизда мавжуд чет эл адабиётларида кўрилган масалалар фикримизнинг ис-боти бўлиши мумкин. Ҳақиқатан ҳам, бозор иқтисодиётга ўтиш ша-роитида пулнинг зарурлиги, моҳиятини тадқиқ қилишдан кўра, пул-нинг иқтисодиётга, ишлаб чиқаришга, бандликка таъсирини тадқиқ қилиш жамиятимиз учун аҳамиятлироқ деб ўйлаймиз.
ТАКДИМОТ (ПРЕЗЕНТАЦИЯ) ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА
4-Мавзу.
Пул муомаласининг муҳим кўрсаткичи пул массаси ҳисобланади. Пул массаси хўжалик айланмасидаги нақд пуллик ҳисоб-китобларни аҳоли, корхоналар, давлат муассасаларига тегишли харид ва тўлов воситаларининг ялпи ҳажмини ўзида ифодалайди.
Пул муомаласининг белгиланган муддат ва белгиланган даври учун миқдорий ўзгаришларини билиш учун, шунингдек, пул массаси ҳажми ва ўсиш суръатларини тартибга солиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқариш учун турли хил кўрсаткичлар ( пул агрегатлари) дан фойдаланилади.
Саноати ривожланган мамлакатларнинг молия статистикасида пул массасини аниқлашда қуйидаги асосий пул агрегатлари тўпламидан (гуруҳидан) фойдаланилади:
М-1 агрегати – муомаладаги нақд пуллар (банкноталар, тангалар) ва жорий банк счётларидаги маблағларни ўз ичига олади;
М-2 агрегати – М-1 агрегати ва тижорат банкларидаги муддатли ва жамғарма қўйилмаларидан (тўрт йилгача) таркиб топган;
М-3 агрегати – ўз ичига М-2 агрегати ва ихтисослашган кредит муассасаларидаги жамғарма қўйилмаларини киритган;
М-4 агрегати – М-3 агрегати ҳамда йиллик тижорий банкларининг депозитли сертификатларидан иборат.
АҚШ да пул массасини аниқлаш учун 4 та пул агрегати, Япония ва Германияда – 3 та, Англия ва Францияда – иккита пул агрегатидан фойдаланилади.
Пул массаси таркиби ва динамикасини таҳлил қилиш Марказий банк томонидан тўғри пул-кредит сиёсати олиб боришда муҳим аҳа-мият касб этади.
Россия Федерацияда муомаладаги жами пул массаси ҳисоб-ки-тоби учун қуйидаги пул агрегатлари қўлланилади.
М-О агрегати – нақд пуллар;
М-1 агрегати – М-О агрегати ва ҳисоб-китоб, жорий ва бошқа счётлар (махсус счётлар, капитал қўйилмалар счётлари, аккредитив ва чек счётлари, маҳаллий бюджет счётлари, бюджет, касаба, уюш-малари, жамоат ва бошқа ташкилотларнинг счётлари, давлат суғурта маблағлари, узоқ муддатга кредитлаш фонди) даги маблағлар ти-жорат банкларига қўйилмалар ва жамғарма банкларидаги талаб қилиб олинадиган депозитларнинг йиғиндисига тенг;
М-2 агрегати – М-1 агрегати ва жамғарма банкларидаги муддатли қўйилмалардан иборат;
М-3 агрегати – М-2 агрегати ҳамда депозитли сертификатлар ва давлат заём облигациялари йиғиндисидан иборат.
Пул массаси таркибини унинг ҳаракатига қараб иккига бўлиш мумкин, яъни пул массасининг актив қисми – бу пул маблағларининг хўжалик фаолиятидаги турли хил шаклдаги ҳисоб-китобларни олиб бориш билан боғлиқ қисми ва иккинчиси пассив қисм – жамғар-мадаги пуллар ва ҳисоб рақамлардаги қолдиқлар ҳисобланади.
Пул массаси нақд пуллардан ташқари муддатли ҳисоб рақамдаги маблағ ва жамғармаларни, депозит сертификатлари, инвестицион фонд-ларнинг акцияларини ўз ичига олади. Пул массасининг юқоридаги эле-ментлари «квази» - “қарийб пуллар” деб ҳам юритилади. Квази - пуллар ликвид активлар бўлиб, улар тез орада пулга айланиши мумкин.
Ўзбекистонда пул массаси қуйидаги таркибий қисмлардан иборат.
М0– нақд пуллар;
М1– М0 + счётлардаги пул қолдиғи + маҳаллий бюджет маблағлари + бюджет, жамоа ва бошқа ташкилот маблағлари;
М2 –М1 + тижорат банкларидаги муддатли жамғармалар;
М3 – М2 + сертификатлар + мақсадли заём облигациялари + давлат заём облигациялари + хазина мажбуриятлари.
Пул агрегатлари М1 ва М2 нинг бир-биридан фарқи М2 нинг ўз таркибига яқин орада пулга айланиши мумкин бўлган «квази» - қарийб пулларни олишдадир.
Ўзбекистонда охирги йилларда пул агрегатлари ҳисоб қили-надиган бўлди.
1995 йилда номинал пул массаси М2 пул массасининг 1994 йил-даги ўсиш даражасидан 1,5 марта кам бўлган. Марказий банк томо-нидан инфляцияга қарши олиб борилаётган чора - тадбирлар натижа-сида пул массасининг ўсиш суръатлари қисқариб бормоқда. 1996 йилнинг биринчи ярмида пул массасининг ўсиши 1995 йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 7,6% ҳисобида ва 1994 йил дара-жасидан 2 баробарга кам бўлган.
1996 йил бошида муомалага нақд пул чиқариш ҳажми 1995 йил-даги 20,7% ўрнига 15,8% ни ташкил қилган.
1-диаграмма
Пул массасининг турли хил кўрсаткичларини ишлатиш пул муо-маласи ҳолатини таҳлил қилишга турли томонлардан ёндашишга им-кон беради.
Мамлакат миқёсида пул массаси ҳажмининг ўзгариши муомала-даги пул массасининг ўзгариши натижаси ва пулнинг айланиш тез-лашганлигининг натижаси бўлиши мумкин.
Пулнинг айланиш тезлиги – пул муомала ва тўлов воситаси сифа-тида амал қилгандаги унинг ҳаракат кўрсаткичидир. Унинг миқдори ни ҳисоблаш қийин, шунинг учун уни ҳисоб-китоб қилишда бил-восита маълумотлардан фойдаланилади.
Саноати ривожланган мамлакатларда асосан пул айланиш тез-лиги ўсишининг икки кўрсаткичи ҳисобланади:
–даромадлар айланмаси пулнинг муомалада бўлиш тезлиги кўрсаткичи. Бу кўрсаткич ялпи миллий маҳсулот (ямм) ёки миллий даромаднинг пул массасига, аниқроғи М-1 ёки М-2 пул агрегатига нисбати билан аниқланади. Бу кўрсаткич пул муомаласи ва иқтисодий ривожланиш жараёни орасидаги ўзаро алоқадорликни кўрсатади;
– тўлов айланмасида пулнинг айланувчанлик кўрсаткичи. Бу кўрсаткич жорий банк ҳисоб рақамлари бўйича ўтказилган маблағлар йиғиндисининг пул массаси ўртача қийматига нисбати сифатида аниқланади.
Пулнинг айланиш тезлиги ўзгариши умумиқтисодий (иқтисодиёт-нинг даврий ривожланиши, иқтисодий ўсиш, нархлар суръатлари), ҳам тўла монетар (тўлов айланмаси таркиби, кредит операциялари ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг ривожланиши, пул бозорида фоиз ставка-ларнинг даражаси ва ҳ.к. лар) омилларига боғлиқ.
Пул айланишининг тезлашувига металл пулларнинг кредит пул-лар билан алмашиши, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимининг ривожла-ниши, банклар ишига ЭҲМнинг киритилиши, пуллик ҳисоб-китоб-ларда электрон воситаларнинг ишлатилиши ёрдам беради.
Пул қадрсизланган ҳолларда истеъмолчилар пулларининг тўлов қобилиятини сақлаб қолиш учун кўпроқ товарлар кўпроқ харид қилади-лар. Бу эса пул айланишини тезлаштиради. Бошқа кўрсаткичлар ўзгармас бўлганида пул айланишининг тезлашиши пул массаси ошишини билдиради.
ТАКДИМОТ (ПРЕЗЕНТАЦИЯ) ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА
5-Мавзу.
Пул назариялари. Замонавий монетаризм
Режа:
Пул назариялари - пул табиати ва пулнинг ишлаб чиқаришни шакллантиришга таъсири ҳақидаги назариялардир. Бу назариялар капиталистик ишлаб чиқариш усулигача бўлган даврда вужудга келди. Капиталистик ишлаб чиқариш усули даврида, пул-товар му-носабатлари хўжалик соҳасининг ҳамма тармоқларини қамраб олган даврдагина пул назарияси кенг тарқалди.
Пул ва унинг сотиб олиш қуввати орасидаги муносабат пул назарияларининг марказий масалаларидан бири бўлиб келган. Хуллас, иқтисодчиларнинг пулнинг моҳияти, унинг функциялари ва пул муомаласига бўлган қарашлари пул назарияларини келтириб чиқарди.
Илк тарихий пул назариялари сифатида номиналлик ва металлик назарияларни келтириш мумкин. Капитализм тараққиёти билан бирга бу назариялар ҳам ўзгариб янги, миқдорий назариянинг пайдо бўли-шига асос бўлди.
Ҳозирги кунда монетаризм ва иқтисодиётни пул-кредит муноса-батлари орқали тартиблаштириш назариялари ҳам мавжуд. Аммо энг асосий пул назариялари сифатида металл, номинал ва миқдорий пул назариялари тадқиқот қилиб келинмоқда.
Пул назарияларининг келиб чиқишига асосий сабаб ишлаб чиқа-ришнинг тараққий этиши ва пул муомаласининг тараққиётдан маъ-лум даражада оқсашини олдини олиш ва уни ривожлантириш маса-ласи ҳисобланади.
Қўл меҳнатидан манифактурага, манифактурадан саноат ишлаб чиқаришига ўтилиши билан халқ хўжалигида меҳнатнинг интегра-циялашуви ҳам кучайди. Бунинг натижасида хўжалик юритувчи субъектлар орасидаги пуллик муносабатлар ҳам мураккаблаша бошлади. Феодализмгача бўлган нақд пуллик муносабатлар бу давр талабларига жавоб бера олмай қолди. Буни биз Европадаги ХВ аср-даги «пул танқислигидан» дан кўришимиз мумкин. Худди шу даврдан бошлаб пул назариялари тўғрисидаги илк фикрлар юзага келди. Бу назарияларнинг ўша даврдаги муаммоларни ечишда ўрни беқиёс бўлди. Илк бор вужудга келган пул назариялари бу металлик ва номиналлик пул назариялари ҳисобланади. Қуйида биз пул назарияларининг баъзи бирларига қисқача таъриф бериб ўтамиз.
Пулнинг металлик назарияси капитал ҳаракатининг дастлабки даврида тараққий этди. Монета таркибини бузиш (монетанинг оғир-лик миқдорини камайтириш)га қарши курашда прогрессив роль ўйнади. Бу назариялар ўша давр руҳи ва тузилаётган буржуазия эҳтиёжларини акс эттириб, меркантилистлар бақувват металл пуллар тарафдори бўлиб чиқдилар. Бу назария ўша давр капитализмининг энг ривожланган давлати Англияда майдонга келди.
Шундай қилиб, илк металлик назария тарафдорлари жамият бойлигини қимматбаҳо металлар билан алмаштириб, улар пулнинг ҳамма функцияларини бажаради, деб ҳисоблар эдилар. Илк металл назария тарафдорларининг асосий камчиликлари қуйидагилардан иборат эди:
– илк металлчилар ҳақиқий пулларни қиймат белгилари билан алмаштириш зарурлиги мақсадга мувофиқ келишини тушуниб етма-дилар;
– илк металлчилар пулнинг жамият тараққиётида товар муо-маласи асосида юзага келган тарихий категория эканлигини тушун-мадилар;
– улар жамият бойлиги деб қимматбаҳо металларни жамға-ришни тушундилар ва «бундай бойлик манбаи савдодир» деган но-ўрин фикрга келдилар.
Улар жамият бойлиги меҳнат натижасида вужудга келадиган моддий ва руҳий қадриятлар йиғиндиси эканлигини тушуна олма-дилар. Илк металлик назария тарғиботчилари савдо буржуазияси манфаатларини ҳимоя қилиб чиққан эдилар.
1. Олтин танга стандарти
Олтин стандарти биринчи марта ХВIII асрда Англияда ва XIX асрнинг охирларида бошқа мамлакатларда жорий этилди. Бу стандарт олтин монометализми деб ҳам аталди. Олтин танга стандарти олтин стандартининг илк кўринишидир. Бу стандарт I Жаҳон уруши бош-ланишига қадар ҳукм сурди.
Олтин танга стандартига хос бўлган белгилар қуйидагилардан иборат бўлган: товарларнинг баҳолари фақатгина олтинда ўлчаниши; олтин танганинг муомалада бўлиши; давлат хазинаси томонидан чекланмаган миқдорда монета зарб қилиниши; кредит пулларни уларнинг номинали бўйича олтинга эркин алмаштирилиши; олтинни олиб кириш ёки олиб чиқишнинг тақиқланмаганлиги; ички бозорда олтин монета ва банкноталар билан бирга ҳақиқий қийматга (яъни, тўла ҳақиқий қийматга) эга бўлмаган чақалар ва маълум курсга эга бўлган давлат қоғоз пулларининг муомалада бўлиши.
Бу тизим мустаҳкам пул тизими бўлиб, инфляцияни инкор этар эди. Муомала учун зарур бўлмаган олтин миқдори яна хазина кўринишига қайтар эди. Аммо капитализмнинг кризиси даврида бу мувозанат издан чиқди. II Жаҳон уруши даврида АҚШдан бошқа урушаётган давлатлар банкноталарни олтинга алмаштиришни ва олтинни четга олиб чиқишни бекор қилишди. Олтин муомаладан суриб чиқарилиб хазинага айлантирилди. АҚШда эса олтин монета-лар 1934 йилга қадар муомалада бўлди.
2. Олтин қуйма стандарти
И Жаҳон урушидан кейин, 20-йилларда баъзи мамлакат-ларда олтин қуйма стандарти жорий қилинди. Бу стандартнинг олтин танга стандартдан асосий фарқи шунда эдики, муомаладаги банкно-талар 12-12,5 кг. атрофидаги олтин қуймаларга алмаштириларди. 12,5 кг. лик қуймага банкнотани алмаштириш учун Англияда 1700 фт. ст., Францияда 215 минг фр. талаб қилинар эди. Бу билан олтин муомала-дан халқаро айланмага чиқарилди. Ички айланмада эса бундай имко-ниятга фақатгина йирик фирмалар ва пулдорлар эга бўлиб қолдилар, холос.
3. Олтин девиз стандарти
Олтин қуйма стандартга кирмаган мамлакатларда банкнота-ларни бевосита олтинга алмаштириш тикланмади. Бу мамлакатлар ўз кредит пулларини олтин қуйма стандартга кирувчи мамлакатларнинг девиз-ларига (яъни валюталарига) алмаштиришни мўлжалланган эдилар. Бу бир мамлакат валютасининг иккинчи давлат валютасига боғлиқ-лигини келтириб чиқарар эди. Пул тизимининг бу кўриниши олтин девиз стандарти номини олди.
.
Миқдорий назария ХVI-ХVIII асрларда меркантилистларнинг концепциясига жавобан пайдо бўлди. Бу назариянинг асосчиси француз иқтисодчиси Ж.Боден (1530-1596) эди. У биринчи бўлиб Европада ўша даврда юз берган «баҳолар революцияси»ни очиб беришга ҳаракат қилди. Баҳоларнинг сакрашига сабаб, Европага Америка қитъасидан оқиб келган қимматбаҳо металлар бўлганлигини тушунтирди. ХVI-ХVIII асрларда Европада олтин миқдори 1500 йил-да бўлган олтин миқдоридан 16 марта кўпайиб кетган эди. Ж.Боден баҳоларнинг ўзгариши муомаладаги пул миқдори билан аниқланди деб тушунтирди. Шу сабабли ҳам, бу назария миқдорий назария деган ном олди. Аммо илк миқдорий назария тарафдорлари пул миқ-дорининг баҳога бўладиган таъсирини буни қандай йўллар билан ва қайси ҳолларда бўлишини аниқ очиб бера олмадилар.
Пул массаси Баҳолар даражасининг
ўсиш суръатлари = ўсиш суръатлари
Демак, товарлар баҳоси ҳамиша пул миқдорига тўғри пропор-ционал бўлади. Ҳақиқатда эса, янги олтин ва кумуш конларининг очилиши билан бу металлар камроқ ижтимоий меҳнатни ўзларида акс эттира бошладилар.
Шундай қилиб, миқдорий назария вакилларининг фикрлари шунда эдики, пулнинг сотиб олиш қобилияти худди баҳо каби (янги товар баҳоси каби) бозорда аниқланади; муомалада барча чиқарилган пуллар бўлади; пулнинг сотиб олиш қобилияти пул миқдорига тес-кари пропорционал ва баҳолар ўзгариши пул миқдорига тўғри пропорционал тарзда гавдаланади.
Миқдорий назария тарафдорлари пулнинг фақат муомала воси-таси эканлигини кўра олди, холос. Уларнинг таъкидлашича, пул ва товар массаларининг тўқнашиши натижасида баҳолар белгиланади ҳамда пулнинг қиймати аниқланади. К. Маркс Юмни танқид қилиб: «Унинг асосий хатоси шундаки, у «пул муомалага кираётганда қий-матга эга эмас, товар эса баҳога эга эмас»–деган нотўғри тахминда эди», деб ёзган эди.
Уларнинг иккинчи хатоси шунда эдики, улар ҳамма пул массаси фақат муомалада бўлади, деб қарашган. Аслида, қиймат қонунига мувофиқ муомала учун зарур бўлган пул миқдорини аниқловчи иқтисодий қонун мавжуд. Муомалада бўлган ҳақиқий нақд пулга, ҳар қандай пул миқдори эмас, балки шу давр учун зарур бўлган, тўлов муддати узайтирилган, ҳисоб-китоблар ва пул бирикмаларининг айла-нишида банд бўлган пуллар киради.
Миқдорий назария хазинанинг металл пул муомаласида стихияли регулятор эканлигини рад этади.
Замонавий миқдорий назария қоғоз пуллар муомаласига асосланади. Бу назария А. Маршалл, америкалик И. Фишер, шведлар Г. Нассель ва Б. Хансен, иқтисодчи А. Пигу, монетарист М. Фридмен тадқиқотларида ўз аксини топди.
Америкалик иқтисодчи, статистик ва математик И.Фишер (1867-1942йй) пулнинг миқдорий назариясига янги сифат киритди. У пул-нинг меҳнат қийматини рад этди ва пулнинг «сотиб олиш қуввати»га асосланди.
Миқдорий назарияни математик йўл билан исботламоқчи бўлган И. Фишер пулнинг «сотиб олиш қувватига» таъсир этувчи олти омил-ни кўрсатди:
М–муомаладаги нақд пул массаси;
В–пулнинг айланиш тезлиги;
Р–ўрта (тортилган) баҳо;
Қ–товарлар миқдори;
МИ–банк депозитлари йиғиндиси;
ВИ–депозит-чек муомаласи тезлиги.
Товарлар учун тўланган пул йиғиндиси, товарлар йиғиндисининг товарлар баҳосига кўпайтмасига тенг:
МВ = РҚ
Бу тенгламани Фишер «алмашинув тенгламаси» деб атади. Юқо-ридаги формула асосида муомаладаги пул массасини топиш мумкин.
РҚ
М=
В
Энди, Фишер назариясининг баъзи камчиликларини кўриб чиқ-сак. Биринчидан, у товарлар баҳолари йиғиндиси ўрнига, барча товарлар миқдорининг ўртача тортилган баҳоларини олади. (РҚ). Унинг фикрича, товарлар бозорга баҳога эга бўлмаган ҳолда кириб келади. Қиймат назариясига кўра эса, товар бозорга баҳо билан кира-ди. Демак, баҳони товардан ажратиш мумкин эмас. Иккинчидан, Фишер узоқ вақт оралиғидаги В ва Қ ўзгарувчиларни ўзгармас (бир маромли) деб олди. Бунинг натижасида эса иккита эрксиз ўзгарувчи – пул миқдори ва баҳо қолади.
Учинчидан, бу икки ўзгарувчиларнинг ўзаро боғлиқлигидан ке-либ чиқиб, Фишер баҳолар кўлами натижа бўлиб, у бошқа омиллар ўзгаришига сабаб бўла олмайди, деган бир томонлама хулоса чиқа-ради. Пулнинг миқдорий назарияларидан бири Кембриж ёки касса қолдиқлари назариясидир. Бу назарияни А. Маршалл, А. Пигу кейин-чалик Ж. Кейнс тарғиб қилган. Бу ғоя бўйича пул ҳаракатининг боши бўлиб жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг хўжалик айланмада бўлган пуллар (касса қолдиқ пуллари)ҳисобланади. Касса қолдиқларидан А. Пигу фикри бўйича истеъмол фондларидан ташқари суғурта фонди, инвестиция бўйича жамғарма фонди ташкил қилиниши керак. Пигу тенгламаси «алмашув тенгламаси»дан фарқ қилади. Яъни унда янги кўрсаткич «жамғарма коэффициенти» қўлланилган бўлиб қуйидаги кўринишда ифодаланади.
М= К х Р х П бир қисми (пул шаклида)
Бу ерда, К – коэффициент ёки РП нинг бир қисми (пул шакли-да), касса қолдиғи.
Р – маълум давр ичида ишлаб чиқарилган реал маҳсулот ҳажми. Масалан, РП – 800 млрд. доллар бўлса, К унинг 1/8 қисмини ташкил қилади. У вақтда М қ 800 млрд. : 8 қ 100 млрд. доллар. Демак, яратилган ялпи маҳсулотни кўрсатилган баҳода жойлаштириш учун РП дан 8 марта кам бўлган пул массаси зарур.
Ҳозирги замон монетаризми. Монетаризм пул назарияси 50 йил-лар ўртасида пайдо бўлган. Бу оқимнинг кўзга кўринган намоёндаси М. Фридман ҳисобланади, у Чикаго университетининг профессори, иқтисод соҳаси бўйича Нобель мукофоти соҳиби. Бу оқимга М. Фрид-мандан ташқари, К. Бруннер, А. Мольцер, Д. Лейдлер, Ф. Кейген ва бошқа иқтисодчилар киради.
Пул назариясида катта муваффақият қозонган ғоя – Фридман-нинг пулнинг миқдорий назарияси бўлиб, у муомаладаги пул миқдори ўзгариши билан товар баҳолари ўзгариши ўртасидаги боғлиқликни, монетар сиёсат назарияси, яъни жамиятда бўлган иқти-содий тебранишлар пул массасининг ўзгариши туфайли бўлиши, пулнинг иқтисодий самарадорликка таъсири кабиларни ёқлаб чиқади. Ҳозирги замон монетаризмига бир гуруҳ иқтисодчилар қаламига мансуб «Пулнинг миқдорий назариясига оид тадқиқотлар» (1956йил) деб номланган асар билан асос солинди. Унинг бош ғояси иқтисодий ўсишни бозор механизми таъминлайди, бу механизминг асосий воси-таси пул ҳисобланади деган хулосадан иборат. Монетаризм пулни олқишловчи назариядир. Монетаристлар иқтисодий ўсишнинг энг муҳим шарти инфляцияни даф этиш ва пулни соғломлаштириш, пулни хўжалик муомаласи воситасига айлантириш, деб қарайдилар. Уларнинг фикрича, давлатнинг иқтисодиётга аралашиши пул муома-ласини тартибга солиш билан чекланиши керак
Монетаристлар илгаридан маълум бўлган пулнинг миқдорий назариясига бориб туташадиган «барқарор пул» назариясини олға сурадилар. Улар пул ва иқтисодий фаоллик ўртасида узвий боғланиш борлигини қайд қилиб, иқтисодий кризисларнинг сабабини пул муомаласидаги бузилишлардан ахтардилар. Пулнинг етишмай қоли-ши иқтисодий ўсишни сусайтира бориб, турғунлик ҳолатини кел-тириб чиқаради, бу эса аввал юзароқ тангликка, сўнгра эса чуқур иқтисодий тангликка олиб келади. Бинобарин, иқтисодий цикл пул миқдорига боғлиқ, бу, ўз навбатида, пул эмитенти бўлган Марказий банк фаолиятига боғлиқ. Пул-кредит сиёсатини ўзгартириб танг-ликдан чиқиш ва иқтисодни ривожлантириш мумкин. Монетаристлар иқтисодиётда бош масала ишлаб чиқариш ва пул массасининг тенглиги бўлиб, шу орқали макроиқтисодий мувозанат ҳосил этиш мумкин деб ҳисоблайдилар.
М. Фридмен касса қолдиғи талаби миллий даромад, депозит баҳо қоғозлар, товарлар баҳосининг ўсиши ва бошқа омилларга боғлиқ эканлигини кўрсатади ва уни қуйидаги формула бўйича ифодалайди.
Мс = ф (Й х Х)
Бу ерда:
Мc– режалаштирилаётган касса қолдиғи,
ф – Й, Х ларнинг ўзгарувчан функцияси,
Й – миллий даромад,
Х – юқорида келтирилган жами омиллар
ҳ, п, й, у – бошқа таъсир этувчи омиллар.
Фақат монетаризм эмас, балки бошқа назариялар ҳам пул массаси билан ишлаб чиқариш ўртасида боғланиш мавжудлигини тан олади. Фарқи шундаки, монетаризм бу боғланишни бош масала деб қарайди. Унинг намояндалари пул массасига таъсир этувчи чора-тадбирлар давлат инвестициясидан фарқлироқ дарҳол иқтисодий вазиятига таъсир этади, деб қарайдилар.
Монетаристлар иқтисодиётга амалий жиҳатдан ёндашиб, пул массасини йилига ўртача 3% оширишни тавсия этишади.
Аммо монетаристлар кейинги пайтларда иқтисодиётда юз бер-ган ўзгаришларни инобатга олиб, пул массасини доимий равишда ва бир меъёрда олиб боришни маъқул деб билдилар. Бу меъёр шун-дайки, пул миқдорининг ўсиши меҳнат унумдорлигининг ўсиши суръатига нисбатан 1-2% юқори бўлиши керак. Бунинг бир меъёрда ўсиб бориши иқтисодиётни барқарорлаштиришга ва даврий тебра-нишларни чеклашга имкон беради. Монетаристлар тавсияларига биноан бир қатор мамлакатларда қонун йўли билан пул массаси аниқ белгиланади ёки юқори, қуйи чегараси кўрсатилади. Монетаризм учун бош масала антиинфляцион сиёсатни асослашдир. Монетаризм тавсиясига асосланган баъзи мамлакатларда пул миқдори устидан қаттиқ назорат ўрнатиш, инфляциянинг олдини олиш иқтисодий ўсишга ижобий таъсир кўрсатмоқда.
ТАКДИМОТ (ПРЕЗЕНТАЦИЯ) ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА
6-Мавзу.
Пул айланмаси ва унинг тузилиши
Режа:
6.2.Турли иқтисодий моделларда пул айланмасининг ўзига хос хусусиятлари
Нақд пулсиз ва нақд пул ўтказиш йўли билан амалга ошириладиган тўловларнинг йиғиндиси пул айланмасини ташкил қилади.
Халқ хўжалиги тармоқларида яратилган товарларнинг бариси пул ёрдамида айирбош қилинади. Пул айланмасига товар айланишининг пул шаклидаги кўриниши, деб қараб бўлмайди. Чунки пул айланмаси товар айланмасидан кенгроқ бўлиб, у товарнинг сотилиши ва сотиб олинишидан ташқари, ҳар хил соҳаларда меҳнатга ҳақ тўлаш жараё-нини ҳам ўз ичига олади. Пул айланмасининг содда схемасини қуйидагича ифода қилиш мумкин, яъни пул ҳаракати фақат аҳоли ва корхона, ташкилотлар ўртасида бўлади, деб қараймиз. Бу схемада пул айланмасининг асосий икки омили: бир томондан товар ва ресурслар ҳаракати билан; - иккинчи томондан пул ҳаракати кўрсатилган. Бу схемада, давлат ташкилотлари, молиявий бозор, пул бозорлари, экспорт ва импорт ҳамда бошқа иқтисодий муносабатлар йўқ деб қаралган. Аҳоли ва корхоналар ҳеч қандай воситачиларсиз, тўғридан-тўғри иқтисодий муносабатда бўладилар. Бу содда чизмада кўрсатилган.
1-чизма
Товарлар ва маҳсулотлар.
Товарлар ва маҳсулотларни сотиб олиш
учун қилинадиган харажатлар
Ресурслар учун тўловлар .
Товарларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурслар
1-чизма. Иқтисодий тизимда товар ва пул айланишининг содда кўриниши
Бу чизма бўйича ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурслар ва товарлар ҳаракати соат миллари ҳаракати бўйича кўрсатилган. Бу кўринишда ресурсларнинг барчаси фақатгина аҳолининг ўзига те-гишли деб қаралган ва бу ресурслар корхоналарнинг товар ва бошқа маҳсулотларига айирбош қилинади. Бу жараённинг амалга ошишида пул каби воситачи иштирок қилмайди. Айирбошлаш жараёни пулсиз бартер тариқасида намоён бўлади. Айирбошлашнинг оддий шакли, биз олдинги бобларда таъкидлаганимиздек, мазмун жиҳатдан содда бўлса-да, амалга ошириш жараёнида маълум қийинчиликлар мавжуд. Шунинг учун томонлар ўртасидаги олди-сотди жараёнини тез-роқ ва самаралироқ амалга оширувчи воситачи зарур. Бу жараённинг кечиши 2-чизмада соат миллари йўналишига тескари кўрсатилган. Ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий ва меҳнат ресурслари шу ресурслар учун тўловлар - иш ҳақи, рента тўловлари, фоиз даро-мадлари билан боғланган ҳолда товар ва пул массасини тенглаш-тирувчи мустақил айланмани юзага келтиради. Иккинчи айланма шу корхоналарда ишлаб чиқарилган товар-ларни аҳолига сотиш ва аҳоли томонидан шу товарлар учун қиймат тўлаш натижасида юзага келган айланмадир. Бу айланманинг бир-бири билан боғланиб кетиши иқтисодий тизимда даромадлар ва маҳсулотларнинг айланишини юзага келтиради. Умумлаштирилган ҳолда жамияти-мизда юзага келувчи пул ҳаракатини қуйидаги чизмада кўрсатиш мумкин.
2- чизма бўйича пул айланмасининг қуйидаги гуруҳларини ифодалаб бериш мумкин.
– ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлган тўловлар (ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш, иш ҳақи тўлаш ва бошқалар);
– харажатларни қоплаш учун келиб тушадиган тушумлар ва жамғармаларни ташкил қилиш;
– турли хил молиявий мажбурият ва даромадлардан тўловларни амалга ошириш ва бошқа тўловлар. Корхоналар оладиган даромад-лардан бюджетга тўловлар, яъни солиқлар ва бошқа тўловларнинг амал-га оширилиши ҳам пул айланмасининг бир қисмини ташкил қилади.
Товар бозори ва ресурслар бозорининг юзага келиши, маҳсулот ва миллий даромаднинг юза келишига олиб келади. Миллий даромад-нинг бир қисми аҳоли томонидан жамғарилиб молиявий бозорлар орқали инвестиция шаклида корхона, ташкилотлар ихтиёрига келиб тушади, бир қисми эса давлат заёмлари орқали бюджет дефицитини қоплашга йўналтирилади. Натижада пул оқими ўзининг асосий каналлари орқали корхона, ташкилот, аҳоли, товарлар бозори ва ресурслар бозоридан ўтиб молия бозори ва давлатгача етиб келади, яъни, аҳолига келиб тушадиган даромаднинг бир қисми солиқлар сифатида давлат ихтиёрига келиб тушади. Шунинг учун ҳам, пул айланмасининг салмоқли қисмини миллий даромадни яратиш, тақсимлаш ва қайта тақсимлаш билан боғлиқ бўлган жараёнлар ташкил қилади. Миллий даромадни яратишда пул айланмаси жамият аъзолари билан корхоналар ўртасидаги тўловда намоён бўлади.
6.2.Турли иқтисодий моделларда пул айланмасининг ўзига хос хусусиятлари
Пул айланмаси молиявий ресурслардан фойдаланиш жараёнини ҳам ўз ичига олади. Капитал маблағлардан фойдаланиш ва баъзи соҳаларда харажатларни молиялаштириш, банклар томонидан кре-дитлаш жараёнларининг амалга оширилиши ҳам пул айланмасининг юзага келиши учун зарур шароитдир. Кредитлаш учун зарур бўлган кредит ресурслари пулнинг узлуксиз айланиши натижасида вужудга келади. Корхона, ташкилотлар томонидан моддий бойликлар, мате-риаллар, ёқилғи ва бошқаларни сотиб олиш учун мўлжалланган пул маблағлари олдиндан аванслаштирилади.Қиймат пул шаклидан товар шаклига ўтади. Ишлаб чиқарилган маҳсулот сотилади ва мол етказиб берувчининг ҳисобварағига пул маблағлари келиб тушади. Шу тариқа, корхоналарнинг пули узлуксиз айланиб туради. Товарлар учун тўловлар нақд пулсиз амалга оширилгани учун корхона ҳисоб-варағига келиб тушган пул, уни ишлатишга зарурат пайдо бўлгунча банкларда сақланади.
Корхона, ташкилотларнинг вақтинча бўш турган пуллари уларнинг розилигига асосан банк томонидан кредит ресурс сифатида иш-латилиши мумкин. Корхона ташкилотларининг бўш пул маблағларидан ташқари, банклар жамоат ташкилотларининг, бюджет, суғур-та ташкилотларининг, аҳолининг банклардаги пул маблағларидан ўз ресурслари сифатида фойдаланиб, халқ хўжалиги тармоқларига кре-дитлар бериши мумкин. Шундай қилиб, банклар томонидан пул маб-лағларининг йиғилиш жараёни пул айланмасида намоён бўлади.
Корхона ва ташкилотларни кредитлашда пул маблағлари вақтинча фойдаланишга берилади. Кредит бериш ва кредит ҳисобидан товар моддий бойликларни сотиб олиш ва уни бошқа ишлаб чиқариш харажатлари учун сарфлаш ва кейинчалик кредитни тўлаш ссуда ҳисоб рақамига маблағ ўтказиш жараёни пул айланмасининг эле-ментларидан бири ҳисобланади.
Пул айланмаси инвестиция билан боғлиқ харажатларни, суғурта жараёнларини амалга оширилишини, мулкни, ҳаётни, транспорт воситаларини, экин боғларни, бошқа буюмларни суғурта қилиш ва уни тўлашни ўз ичига олади. Пул айланмаси аҳоли томонидан уй-жой, коммунал хизматлар, газ, электр энергияси, алоқа хизматлар учун тўловлар, маданий-маиший хизмат кўрсатиш корхоналарига тўловлар, транспорт учун тўловларни, аъзолик бадалларини ва пайларни тўлашни ўз ичига олади. Шундай қилиб, пулнинг айрим каналларида ҳаракатини кўриб чиқа туриб, пул айланмасининг моҳиятини қуйидагича таърифлаш мумкин. Пул айланмаси – бу нақд пуллик ва пул ўтказиш йўли билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг йиғиндисидир.Пул айлан-масини икки асосий белгига қараб - биринчидан, жами ижтимоий маҳсулот ишлаб чиқариш; иккинчидан, пулнинг функцияларига қараб таркибий қисмларга бўлиш мумкин. Жами ижтимоий маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ ҳолда пул айланмаси товар-ларни ишлаб чиқариш ва сотиш, капитал қурилиш билан боғлиқ айланмага ҳамда товар ва уларнинг ҳаракати билан боғлиқ бўлмаган айланмага бўлинади.
2-чизма. Ривожланган иқтисодий тизимда пул ва товарайланмаси
Пул айланмасининг биринчи турига 2 чизмада келтирилганидек, ишлаб чиқариш жараёни учун зарур жами ресурслар – меҳнат қурол-лари, меҳнат воситалари, иш кучи сотиб олиш ва аксинча аҳоли томо-нидан давлат, коопертив-савдо ташкилотлардан, колхоз бозорлари-дан, фуқаролардан истеъмол учун зарур товарларни сотиб олиш ҳам-да аҳоли томонидан юқоридаги субъектларга товарлар сотиш, капи-тал қурилиш ва таъминлаш соҳасидаги ҳисоб-китоблар ва бошқалар киради.
Пул айланмасининг иккинчи турига ишчи, хизматчиларга иш ҳақи тўлаш, миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш билан боғлиқ тўловлар, кредитлаш жараёни билан боғлиқ тўловлар ва бош-қа товар ҳаракати билан боғлиқ бўлмаган тўловлар киради.
Пул айланмаиснинг асосий қисмини нақд пулсиз айланма, яъни корхона, ташкилотлар ўртасидаги, уларнинг давлат бюджети, кредит ташкилотлари билан нақд пулсиз бир ҳисоб рақамидан иккинчи ҳисоб рақамига маблағ ўтказиш йўли билан амалга ошириладиган айланмаси ташкил қилади.
Пул айланмаси таркибида нақд пулсиз айланма салмоғининг юқори бўлишининг сабаби, авваламбор, корхона, ташкилотлар ўрта-сида иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши, ишлаб чиқаришни юксалтириш зарурати, баъзи бир тармоқларнинг ихтисослашуви, кре-дит тизимининг такомиллашуви ва бошқалар билан боғлиқ.
Товарларни сотиш жараёнидаги ҳисоблар моддий бойликлар айланиши билан боғлиқ бўлиб, улар, асосан, корхона ва ташкилотлар ўртасида олиб борилади.
Нотовар характердаги ҳисоб-китобларга миллий даромадни тақ-симлаш, қайта тақсимлаш билан боғлиқ бўлган тўловлар, даромаддан тўловлар, ҳар хил солиқлар, кредитларни тўлаш, уй-жой, ҳар хил хиз-матлар учун тўлов ва бошқалар киради.
Товарлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз ўтказилиши, моддий бойликларни етказиш ва кўрсатил-ган хизматлар учун тўлов муддатини яқинлаштиришга ёрдам беради. Товар моддий бойликлар ва хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ўтказилмаслиги, корхоналар маблағларининг хўжалик айланмасидан чиқиб кетишига, кўзланган режаларни бажариш учун маблағларнинг етишмаслигига олиб келади. Тўловнинг товарларни олишдан олдин амалга оширилиши мол сотиб олувчи корхона маблағларининг хўжа-лик айланмасидан чиқиб кетишига олиб келади. Шунинг учун товарлар ҳаракати ва тўловлар бир-бирига мос келиши катта аҳамиятга эга.
7-мавзу
Турли иқтисодий моделларда пул айланмасининг ўзига хос хусусиятлари
Режа
1. Пул айланиши ва унинг хусусиятлари.
2. Нақд пулсиз ҳисобкитоблар, уни ташкил қилиш тамойиллари ва ривожлантириш истиқболлари.
1. Пул айланиши ва унинг хусусиятлари.
Нақд пуллик айланма бу – нақд пул ёрдамида амалга ошириладиган тўловлар йиғиндисидир. Бу айланма пул ўзининг тўлов ва муомала воситаси функцияларини бажаришида юзага келади.
Нақд пуллар муомала воситаси сифатида аҳоли билан ўзаро ёки корхона, ташкилотлар ўртасида, товарлар сотиб олишда ва сотишда қўлланилади.
Пул тўлов воситаси сифатида иш ҳақи, нафақалар, мукофотлар, якка тартибдаги қурилиш учун бериладиган кредитлар, суғурта тўловларни тўлашда намоён бўлади.
Бундан ташқари, нақд пуллик айланмага:
– коммунал хизматлар учун тўловлар;
– маиший хизматлар учун тўловлар;
– суғурта ташкилотларига пайларни тўлаш;
– солиқнинг баъзи турларини тўлаш;
– банк кредитини тўлаш;
– акционерлик жамиятлари билан аъзолари ўртасидаги тўловлар ва бошқа тўловлар киради.
Баъзи иқтисодчилар пул айланмасини нақд пулли ва нақд пулсиз айланмаларга бўлиб ўрганишга зарурат йўқ деб ҳисоблайдилар.
Биз чет эл иқтисодчиларининг тадқиқотларини олиб қарайдиган бўлсак, албатта, юқоридагидек пул айланмасини иккига бўлиб ўрганиш йўқ. Бунинг асосий сабаби, иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда ҳисобкитоблар, асосан, нақд пулсиз олиб борилади. Ҳисобкитобларни бу турларда олиб бориш қулай ва шароитга мос келади. Лекин ҳали ривожланган иқтисодиётга эга бўлмасдан туриб, биз хорижий давлатларнинг ҳозирги ҳисобкитоблари мавқеи билан ўз ҳисобкитоб тизимимизни тенглаштира олмаймиз. Бундан ташқари, бозор иқтисодига босқичмабосқич ўтиш, миллий пул бирлигини барқарорлаштириш, муомаладаги пул массасини ва пул эмиссиясини камайтириш масалалари долзарб турган бир шароитда биз пул айланмасини нақд пулли ва нақд пулсиз айланмаларга бўлиб ўрганишимиз, уларнинг таркибини такомиллаштиришимиз, самарали йўлларни қўллаб жамиятимизда тўлақонли пул айланмасини яратишимиз ва уни жамият ривожланиши учун хизмат қилдиришимиз зарур. Мана шу шароитдагина ривожланган хорижий мамлакатларга ўхшаб пул айланмасини таркибий қисмларга бўлмасдан таҳлил қилишимиз мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, пул айланмасининг икки қисми бир бири билан узвий боғлиқ, чунки пул нақд пул айланмасидан нақд пулсиз айланмага ўтади ва аксинча айланиб доимий ҳаракатда бўлиб, умумий пул айланмасини юзага келтиради.
Корхона, ташкилотларнинг банкдаги ҳисоб рақамидаги пул маблағлари қуйидаги йўллар билан нақд пулга айланади:
– ишчи, хизматчиларга иш ҳақи бериш;
– кўрсатилган хизматлар, меҳнат учун тўловлар;
– нафақалар тўлаш;
– ҳар хил мукофотлар;
–аҳолидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, товарлар сотиб олишда;
– давлат заёмлари ва лоторея билетлари бўйича тўловлар;
– аҳоли банклардан жамғармаларини олганда;
– аҳолига суғурта тўловларини тўлаганда ва ҳоказо;
Нақд пуллар чекланган миқдорда муомалага чиқарилади. Нақд пулларнинг муомалага чиқарилиши устидан банк назорат олиб боради.
Нақд пуллар қуйидаги йўллар билан нақд пулсиз айланмага тушади.
– уйжой ва коммунал хизматлар учун тўлаганда;
– алоқа ташкилотларига тўлаганда;
– ҳар хил солиқлар ва пайлар тўланганда;
– давлат заёмлари ва лоторея билетлари сотиб олингандаги тушумлар орқали;
– якка тартибдаги қурилиш учун олинган кредитларни тўлаганда;
– ҳар хил божлар ва жарималарни тўлаганда;
– болалар боғчалари ва бошқа муассасалар учун тўланганда;
– дам олиш уйлари ва бошқа соғломлаштириш муассасаларининг йўлланмалари учун тўланганда ва бошқа ҳолларда.
Пулнинг нақд пулсиз айланмага ўтганидан нақд пуллик айланмага кўпроқ ўтиши пул муомаласи учун хатарлироқ ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, пулнинг нақд пуллик айланмага ўтиш жараёни давлатнинг Марказий банки томонидан назорат қилиб борилиши керак.
Пул айланмаси бўлимлари ўртасида юзага келадиган номутаносиблик иқтисодий чоралар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан йўқотилиши керак.
Бунинг учун муомалага халқ эҳтиёжи учун зарур бўлган товарларни ишлаб чиқариш ва сотиш, аҳолига хизмат кўрсатувчи ташкилот ва муассасалар сонини ва хизмат турларини яхшилаш нақд пулларнинг нақд пулсиз айланмага ўтиш жараёнини тезлаштиради. Ўз навбатида бу маблағлар ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтиришга имкон беради.
Баъзи адабиётларда, нақд пул айланмаси ва пул муомаласи тушунчалари бир хил моҳиятга эга, деган хато фикрларни ҳам учратиш мумкин. Пул муомаласининг ўзига хос хусусияти шундаки, бир пул белгиси бир неча марта тўловларни амалга оширишда ишлатилиши мумкин. Муомалада бўлган нақд пул массаси маълум бир давр (ой, квартал, йил)да ўзгармас бўлиб турган ҳолда, нақд пул айланмаси пул бирлигининг айланиш тезлигига қараб муомаладаги нақд пул миқдоридан бир неча марта кўп бўлиши мумкин ёки аксинча.
Ўзбекистонда пул Марказий банк томонидан муомалага чиқарилади. Аҳоли томонидан иш ҳақи ва бошқа тўловлар шаклида олинган пулларнинг бир қисми бозордан товарлар сотиб олишга сарфланади. Аҳоли бу пулларга савдо ташкилотларидан товарлар сотиб олади. Савдога тушган пуллар савдо тушуми сифатида банкларга топширилади. Кўриниб турибдики, банкдан чиққан пуллар бир неча тўловларга ишлатилади, нақд пул айланмасининг ҳажми тўловларни амалга ошириши учун муомалага чиқарилган пуллар миқдоридан бир неча марта кўпдир. Нақд пул айланмаси нақд пуллар билан амалга ошириладиган тўловлар йиғиндиси бўлиб, у сонларда ифодаланади.
Пул муомаласи муомаладаги пул массасини, банк томонидан муомалага чиқарилган пулларнинг банкга қайтиб келиш тезлигини ифодалайди.
2. Нақд пулсиз ҳисобкитоблар, уни ташкил қилиш тамойиллари ва ривожлантириш истиқболлари.
Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиётни ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири пул айланишини тўғри ва аниқ ташкил қилишдан иборат, чунки бозор иқтисодиёти товар пул муносабатларининг ҳолати ва тараққиёти билан чамбарчас боғлиқдир. Корхона ва ташкилотлар ўзларининг хўжалик фаолияти жараёнида доимо бирбирлари билан алоқада бўладилар. Улар ўртасида товар айирбошлаш жараёни пул ва пулли ҳисобкитоблар ёрдамида амалга оширилади. Товар айирбошлашнинг ўзи эса пул айланишининг моддий асоси ҳисобланади, унинг асосида бошқа пулли муносабатлар, жумладан, пенсия фонди, суғурта фонди, солиқ идоралари, банк муассасалари билан бўладиган пулли муносабатлар вужудга келади.
Пуллик муносабатларда пул шаклларидан фойдаланиш хусусиятлари ва тўлов усулларига кўра пул айланиши нақд пулли ва нақд пулсиз айланишига бўлинади. Чакана савдо ва аҳолига пулли хизмат кўрсатиш асосан нақд пулда амалга оширилади. Бундан ташқари, нақд пуллар айланишига коммунал хизматлар учун тўловлар, маиший хизматлар учун тўловлар, ишчи – хизматчиларга иш хақи ва шунга тенглаштирилган тўловларни тўлаш, суғурта ташкилотларга бадаллар тўлаш, уйжой ва бошқа мақсадлар учун аҳоли томонидан олинган кредитни нақд пул кўринишида қайтариш билан боғлиқ тўловларнинг тўланиши киради.
Иқтисодиётда бўладиган пул айланишининг 70-80 фоизини нақдсиз пул айланиши ташкил этади. Нақдсиз пул айланиши нақд пулсиз ҳисобкитоб шакллари асосида олиб борилади. Нақдсиз пул ҳисобкитобларнинг кенг ишлатилишига кўп тармоқли банк тизимининг ривожланиши, давлат томонидан макроиқтисодий жараёнларни ўрганиш ва уни тартибга солиш нуқтаиназаридан давлатнинг қизиқиши, мулкчилик шаклларининг кўпайиши ва турли мулкчилик шаклларига тегишли бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг кенгайиб бориши асос бўлади.
Нақд пулсиз ҳисобкитоблар деганда, корхона ва ташкилотларнинг товар айирбошлаш, хизмат кўрсатиш ва товарсиз операциялари бўйича бирбирига бўлган талаб ва мажбуриятларни нақд пул ишлатмасдан пул маблағларини бир ҳисобварақдан иккинчи ҳисобвараққа ўтказиш орқали амалга ошириш тушунилади.
Иқтисодиётда нақд пулсиз ҳисобкитоблар маълум тизим асосида олиб борилади. Нақд пулсиз ҳисобкитоблар тизими ўз ичига ҳисобкитобларни ташкил қилиш тамойиллари, шакллари, усуллари ҳамда нақд пулсиз ҳисобкитобларни ташкил қилиш олдига қўйилган талабларни олади.
193032йилларда ўтказилган кредит ислоҳоти даврида киритилган ва Собиқ Иттифоқ даврида мавжуд бўлган нақд пулсиз ҳисобкитоблар тизими иқтисодиётни бошқаришнинг маъмурий буйруқбозлик усулларига асосланган эди. Нақд пулсиз ҳисобкитоблар тизими биринчи навбатда ишлаб чиқариш ва сотиш режаларини бажариш нуқтаиназаридан маҳсулот сотувчи корхона қизиқишларига хизмат қилар эди. Нақд пулсиз ҳисобкитобларни ташкил қилиш тамойиллари корхоналарнинг шартнома мажбуриятларини бажариш учун иқтисодий қизиқишлари ва жавобгарлигини чегараланган қатъий қилиб белгиланган эди.
Бу тамойиллар қуйидагича белгиланган:
– банк нақд пулсизҳисоб китобларни ташкил қилади ва уларнинг бажарилиши устидан назорат қилади;
– тўлов вақти қатъий белгиланган, яъни барча тўловлар товарлар жўнатилгандан кейин ёки хизмат бажарилгандан сўнг ўтказилади. Аванс тўловлари тижорат кредитига рухсат этилмас эди;
– тўловчининг розилиги тўлов ўтказилишининг асоси сифатида тан олинган;
– қайси соҳада қайси ҳолларда нақд пулсиз ҳисобкитоб шаклларини ишлатилиши, уларни ташкил қилиш тамойиллари тўловчининг тўловга ва кредитга лаёқатлилик қобилиятини ҳисобга олмас эди.
Ҳозирги кунда нақд пулсиз ҳисобкитобларнинг биринчи тамойили мулкчилик шаклидан қатъий назар, хўжалик юритувчи субъектлар ўз маблағларини банкдаги ҳисобварақларда сақлашлари ва барча операцияларни банк орқали ўтказишлари лозимлигини билдиради. Бозор муносабатлари шароитида ҳисобкитобларнинг банк орқали ўтказилиши бозор иштирокчиларининг иқтисодий мустақиллиги билан қўшиб олиб борилиши керак.
Нақд пулсиз ҳисобкитобларни ташкил қилишнинг иккинчи тамойили шундан иборатки, мижозларнинг ҳисобварақларидан пул маблағларини кўчириш, уларнинг топшириғи ёки розилигига асосан ҳисобварақдаги маблағлар миқёсида бажарилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши муносабати билан Марказий банк томонидан мижозларнинг ҳисобрақамлари бўйича операциялар ўтказиш тартиби белгиланган. Ҳисобварақлардан маблағларни ўтказиш ҳисобварақ эгасининг топшириғига биноан бажарилади. Мижозларнинг буйруғисиз ҳисобварақлардаги пул маблағлари фақат суд қарорига биноан, қонунда белгиланган тартибда банк ва мижоз ўртасидаги шартномага асосан кўчирилиши мумкин.
ЎзбекистонРеспубликасиФуқароликКодексигаасосан мижозларнинг ҳисобварақларида барча талабларни бажаришга пул маблағлари етарли бўлган ҳолларда пул кўчириш бўйича мижознинг топшириғи ва бошқа ҳужжатларнинг келиб тушиши тартибида ҳужжатлар тўланиши лозим. Мижоз ҳисобварақдаги барча талабларни тўлашга маблағлар етарли бўлмаган тақдирда ҳужжатларнинг тўланиши Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Хўжалик субъектларининг банкдаги ҳисобварақларидан пул маблағларини кўчириш тўғрисида”ги 615 сонли йўриқномасига асосан амалга оширилади.
Агар мижоз билан банк ўртасида кредит шартномаси тузилган бўлса, тўловлар банк кредити ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Нақд пулсиз ҳисобкитобларни ташкил қилишнинг учинчи тамойили шундан иборатки, маблағлар тўловчининг ҳисобварағидан ўчирилгандан сўнг олувчининг ҳисобварағига ўтказилади. Тижорат банкларининг ҳисоб чеклари бўйича пул ўтказиш бундан мустасно.
Ҳисобкитоблар бўйича хўжалик юритувчи субъектлар орасидаги ўзаро эътирозлар белгиланган тартибда банк иштирокисиз кўриб чиқилиш ҳисобкитобларни ташкил қилишнинг тўртинчи тамойилидир. Банклар ўз вақтида тўланмаган ҳужжатлар бўйича пеняларни ҳисоблаш ва ундиришга жавобгар эмас. Тўловчи юклаб жўнатилган маҳсулотлар учун ўз вақтида тўланмаган суммага ҳисобланган пеняни тўловчи ва маҳсулот етказиб берувчи ўртасида тузилган хўжалик шартномасида кўзда тутилган тартибда тўлайди. Агар банк билан мижоз ўртасидаги шартномада пеня ҳисоблаш ва ундириш кўзда тутилган бўлса, бу ҳолда банк ўз вақтида тўланмаган ҳужжатлар бўйича пеня ҳисоблаш ва маҳсулот сотувчи корхона фойдасига ундириб бериши мумкин.
Накд пулсиз ҳисобкитобларни олиб боришнинг бешинчи тамойили ҳисобкитоб шаклларини танлаш билан боғлиқ. Мулкчилик шаклларининг хилмахиллиги шароитида хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти товарпул муносабатлари ривожланиши шароитида нақд пулсиз ҳисобкитобларни ташкил қилиш хўжалик органлари томонидан ҳисобкитобни эркин танлаш тамойилидан келиб чиқади ва улар шартномаларда мустаҳкамланади. Хўжалик органларининг шартномавий муносабатларига банк аралашмайди. Бу тамойил ҳисобкитоб иштирокчилариниг ўзаро муносабатларининг ижобий натижалари учун моддий жавобгарлигини оширишга, ҳисобкитоб ва шартномавий муносабатларини ташкил қилишда иқтисодий мустақиллигини мустахкамлашга хизмат қилади.
Накд пулсиз ҳисобкитобларнинг олтинчи тамойили тўловнинг муддатлилигидир. Бу тамойил катта амалий аҳамиятга эгадир. Хўжалик юритувчи субъектлар тўловнинг қандай муддатга келиб тушиши тўғрисидаги ахборотга эга бўлган ҳолда хусусий маблағларининг айланишини оқилона ташкил этиш, қарз маблағларига бўлган заруратни ҳисоблаб кўриши, шу билан бирга, ўз балансининг ликвидлигини бошқариб бориши мумкин бўлади. Маҳсулот сотувчи ва олувчи томонлар келишувига кўра тўловлар муддатли, муддатидан олдин ҳамда муддати кечиктирилган бўлиши мумкин.
Муддатли тўловлар қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
– товарлар жўнатилмасдан ёки хизматлар бажарилмасдан олдин, бундай тўловлар аванс тўловлари ёки олдиндан тўлов кўринишида амалга оширилади;
– товар жўнатилгандан кейин, яъни товарни бевосита акцепт қилиш йўли билан;
– йирик суммада тузилган шартномаларда кўрсатилган суммаларни бўлиббўлиб тўлаш йўли билан амалга оширилади. Муддати узайтирилган тўловлар белгиланган муддатда тўловни амалга оширолмай қолган ҳолларда, тўлов муддатини муайян муддатга чўзиш, яъни янги тўлов муддатини белгилашни билдиради. Муддати узайтирилган тўловлар томонларнинг молиявий аҳволига зарар етказмаган ҳолда шартномавий муносабатлар доирасида бўлиши лозим.
Муддати кечиктирилган тўловлар тўловчи корхонанинг ҳисобварағида ҳужжатда кўрсатилгани суммани тўлаш учун пул маблағлари бўлмаган ҳолатда юзага келади. Агар корхона банкдан кредит олиш ҳуқуқига эга бўлмаса, ҳужжат корхона ҳисобварағига пул келиб тушгандан сўнггина белгиланган тартибда тўланади.
Юқорида биз корхона ва ташкилотлар ўз пул маблағларини банкдаги ҳисобварақларида сақлашлари лозимлигини таъкидлаган эдик. Банкларда мижозларга бир қатор ҳисобварақлар очилади. Булар талаб қилингунча сақланадиган депозитлар бўйича ҳисобварақлар, жамғармали депозитлар ва муддатли депозитлар бўйича ҳисобварақдир. Талаб қилингунча сақланадиган депозитлар бўйича ҳисобварақлар илгариги ҳисобкитоб варақларига тенглаштирилган бўлиб, хўжаликларнинг барча операциялари айнан мана шу ҳисобварақлардан ўтказилади. Жамғармали ва муддатли даромад олиш ёки пул маблағларини астасекин кўпайтириб, йиғиб бориш мақсадида очилади.
Талаб қилингунча сақланадиган депозитлар бўйича ҳисобварақ очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
– ҳисобварақ очиш учун ариза;
– давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида ҳужжат;
– солиқ идораларидан рўйхатдан ўтганлиги ва корхонага идентификация коди берилганлиги тўғрисида маълумотнома;
– имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахсларнинг имзолари ва корхона муҳри туширилган икки нусхадаги ариза.
Юқорида санаб ўтилган барча ҳужжатлар маълум мақсадларда тузилиб, ҳаммаси биргаликда банк юристи ёки бош бухгалтерига топширилади. Бу ҳужжатлар тегишли экспертиза ва текширувдан ўтказилгандан сўнг, банк бошқарувчиси томонидан корхонага ҳисобварақ очиш учун рухсат берилади. Корхона томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида мижоз тўғрисидаги барча зарурий маълумотлар – реквизитлар Марказий банк қошида очилган Банк Депозиторларининг Миллий Ахборот базасига «Ўзбекистон Республикаси Банк Депозиторларининг Миллий Ахборот базаси тўғрисида»ги Низомга асосан тақдим этилади. БДМАБда мижоз рўйхатга олиниб, унга махсус хосрақам (уникал код) берилади. Юридик шахснинг у рўйхатга олинган жойда биринчи марта очилган «Талаб қилингунча сақланадиган депозит» ҳисобварағи унинг асосий ҳисобварағи ҳисобланади. Мижозга берилган хосрақам «Талаб қилингунча сақланадиган депозит» ҳисобварағи ичида кўрсатилади. «Талаб қилингунча сақланадиган депозит» ҳисобварағининг тузилиши ҳам бошқа банк ҳисобварақлари каби 20 разряддан иборат.
Ўзбекистон Республикаси банкларида ахборотларга компьютерларда ишлов бериши, ҳисоб юритиш ва ҳисобот ишларини соддалаштириш мақсадида шахсий ҳисобварақларга номерлар ягона қоидалар асосида белгиланади.
Банкларда мижозларга ҳисобварақлар очилиши мижоз ва банк ўртасидаги шартнома билан мустаҳкамлаб қўйилади. Шартнома мижоз ҳисобварағини юритиш бўйича шартнома деб юритилади. Шартномада депозит шартлари, депозитдан фойдаланиш тартиби, банк томонидан тўланадиган фоизлар миқдори, банк томонидан мижозларга кўрсатиладиган хизматлари, шу хизматлар учун корхона томонидан тўланадиган тўловлар миқдори, банк мижознинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, жавобгарлиги ва бошқалар кўрсатиб корхона раҳбарларининг имзолари ва муҳрлари қўйилади.
Корхонага ҳисобварақ очишда банк томонидан белгиланган миқдорда тўлов ундирилади. Банкларда юридик шахсларга «Талаб қилингунча сақланадиган депозит» ҳисобварағи билан биргаликда жамғармали ёки муддатли депозит ҳисобварақлари очилади. Бундай ҳисобварақларининг очилишини расмийлаштириш учун юридик шахслар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
– ҳисобварақ очиш учун ариза;
– солиқ тўловчига берилган рақамнинг рўйхатга олинганлиги тўғрисида билдиришнома;
– имзолар ва муҳр изи намуналари қўйилиб, нотариус тасдиқлаган карточка (варақча).
Санаб ўтилган ҳужжатлар корхона ушбу банкда илгари ҳисобварақ очмаган тақдирда тақдим этилади. Агар корхона илгари шу банкда бирор ҳисобварақ очган ва тегишли ҳужжатларни банкка тақдим этган бўлса, у холда фақат ҳисобварақ очиш учун ариза расмийлаштирилиб топширилади. Аризада қандай депозит бўйича ҳисобварақ очиш лозимлиги кўрсатилади ва белгиланган тартибда корхона раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланади.
Бюджет муассасалари учун жамғармали ва муддатли депозитлар бўйича ҳисобварақлари фақат уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари учун очилади.
Жамғармали ва муддатли депозитлардан юридик шахслар билан бир қаторда жисмоний шахслар ҳам фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун жисмоний шахс томонидан ҳисобварақ очиш тўғрисидаги ариза, имзо намунаси қўйилган варақча ҳамда ҳисобварақ очишни сўраган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат топширилади. Ҳужжатлар кўриб чиқилиб, тегишли назорат ўтказилгандан сўнг, банк билан мижоз ўртасида банк ҳисобварағини очиш бўйича шартнома имзоланиб, унда шартнома шартлари белгилаб қўйилади. Айни пайтда шартномада депозитларнинг ҳисобварақ очилаётганда жамғарма ёки муддатли депозит шартлари билан таништирилиши кўзда тутилади ҳамда депозитор дастлабки ҳисоб шакллари бўлган ҳужжатларга тегишли ёзув киритиб имзо қўяди.
Умуман, ҳисобварақ очиш учун мижозлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар уларнинг «юридик ҳужжати» ҳисобланиб, алоҳида папкага тикилади ва бош бухгалтерда сақланади. Имзо ва муҳр намунаси туширилган варақчалар масъул ижрочи ва банкнинг сўнгги назорат ходимига топширилади.
Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг амалдаги шакллари
Нақд пулсиз ҳисобкитобларнинг иқтисодий асоси бу моддий ишлаб чиқаришдир. Моддий ишлаб чиқариш жараёнида жўнатилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун тўловлар амалга оширилади. Бундан ташқари, корхона ва ташкилотларнинг бюджет билан ҳисобкитоблар, давлат, ижтимоий суғурта муассасалари, суд, арбитраж идоралари билан ҳам ҳисоб китоблар юритилади. Юқоридаги ҳисоб китобларнинг асосий қисми нақд пулсиз ҳисоб китоблар acoсини ташкил этилади.
Нақд пулсиз пул айланиши пулли муносабатлар иштирокчиларининг ҳудудий жойлашувига кўра бир шаҳар ичидаги ва шаҳарлараро пул айланишига бўлинади. Бир шаҳар ичидаги бир ёки турли банклар хизматидан фойдаланадиган корхона ва ташкилотлар ўртасида юзага келадиган нақдсиз пул айланиши бир шаҳар ичидаги нақд пул айланиши дейилади. Турли шаҳарларда жойлашган банкларнинг хизматидан фойдаланувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида юзага келадиган пул айланиши шаҳарлараро нақдсиз пул айланиши дейилади.
Товар операциялари ҳамда нотовар операциялари бўйича нақд пулсиз ҳисобкитоблар нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг турли шакллари ёрдамида амалга оширилади. Бу шаклларнинг ҳар бири ҳужжатлар айланиши, мазмуни жиҳатдан алоҳида хусусиятларга эга.
Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилигига кўра хўжаликлар ўртасидаги ўзаро китоблар нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг қуйидаги шакллари асосида амалга оширилади:
– тўлов топшириқномаси;
– тўлов талабномаси;
–аккредитивлар;
– инкасса топшириқлари;
– ҳисоб чеклари;
– мемориал ордер;
– пластик карточкалар.
Тўловчи ва маблағ олувчи томонлар орасидаги ҳисоб китоб қилиш учун танланган шакл хўжалик шартномаси асосида белгиланади. Ҳисоб китоб шакллари бу ҳуқуқий меъёрларда кўзда тутилган, ҳисоб китоб ҳужжатининг тури, ҳужжатлар айланиш тартиби, маблағларни мол сотувчи корхона ҳисобварағига ўтказиш ва ёзиш усули бирбиридан фарқ қилувчи ҳисоб китоб турларидир.
Нақд пулсиз ҳисоб китоб ҳужжатларининг ҳар бири белгиланган тартибда расмийлаштирилгандагина банк томонидан ижро учун қабул қилинади. Ҳар бир ҳужжат шакли талабларга жавоб берадиган ҳолда расмийлаштирилиб, унда қуйидаги реквизитлар бўлиши шарт:
– ҳисобкитоб ҳужжатининг номи;
– ҳужжатнинг номери ва расмийлаштирилган сана;
– тўловчи корхонанинг номи, банкдаги ҳисобварақ номери, унга хизмат кўрсатувчи банк номи ва банк коди;
– пул олувчи корхона ёки ташкилот номи, унинг банкдаги ҳисобварақ номери, унга хизмат кўрсатувчи банк номи ва банк коди:
– тўлов суммаси;
– тўлов мақсади.
Ҳужжатлар корхона раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ва корхона муҳри туширилган бўлиши шарт. Ҳужжатлар банк томонидан банк операцион куни давомида ижро учун қабул қилинади ва шу куни балансдан ўтказилади.
Нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг алоҳида шаклларини қуйида кўриб чиқамиз.
Режа:
Нақд пуллик айланма бу – нақд пул ёрдамида амалга ошири-ладиган тўловлар йиғиндисидир. Бу айланма пул ўзининг тўлов ва муомала воситаси функцияларини бажаришида юзага келади.
Нақд пуллар муомала воситаси сифатида аҳоли билан ўзаро ёки корхона, ташкилотлар ўртасида, товарлар сотиб олишда ва сотишда қўлланилади.
Пул тўлов воситаси сифатида иш ҳақи, нафақалар, мукофотлар, якка тартибдаги қурилиш учун бериладиган кредитлар, суғурта тўловларни тўлашда намоён бўлади.
Бундан ташқари, нақд пуллик айланмага:
– коммунал хизматлар учун тўловлар;
– маиший хизматлар учун тўловлар;
– суғурта ташкилотларига пайларни тўлаш;
– солиқнинг баъзи турларини тўлаш;
– банк кредитини тўлаш;
– акционерлик жамиятлари билан аъзолари ўртасидаги тўловлар ва бошқа тўловлар киради.
Баъзи иқтисодчилар пул айланмасини нақд пулли ва нақд пулсиз айланмаларга бўлиб ўрганишга зарурат йўқ деб ҳисоблайдилар.
Биз чет эл иқтисодчиларининг тадқиқотларини олиб қарайдиган бўлсак, албатта, юқоридагидек пул айланмасини иккига бўлиб ўрга-ниш йўқ. Бунинг асосий сабаби, иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда ҳисоб-китоблар, асосан, нақд пулсиз олиб борилади. Ҳисоб-китобларни бу турларда олиб бориш қулай ва шароитга мос келади. Лекин ҳали ривожланган иқтисодиётга эга бўлмасдан туриб, биз хорижий давлатларнинг ҳозирги ҳисоб-китоблари мавқеи билан ўз ҳисоб-китоб тизимимизни тенглаштира олмаймиз. Бундан ташқа-ри, бозор иқтисодига босқичма-босқич ўтиш, миллий пул бирлигини барқарорлаштириш, муомаладаги пул массасини ва пул эмиссиясини камайтириш масалалари долзарб турган бир шароитда биз пул айлан-масини нақд пулли ва нақд пулсиз айланмаларга бўлиб ўрганишимиз, уларнинг таркибини такомиллаштиришимиз, самарали йўлларни қўл-лаб жамиятимизда тўлақонли пул айланмасини яратишимиз ва уни жамият ривожланиши учун хизмат қилдиришимиз зарур. Мана шу шароитдагина ривожланган хорижий мамлакатларга ўхшаб пул ай-ланмасини таркибий қисмларга бўлмасдан таҳлил қилишимиз мум-кин. Шуни таъкидлаш керакки, пул айланмасининг икки қисми бир - бири билан узвий боғлиқ, чунки пул нақд пул айланмасидан нақд пулсиз айланмага ўтади ва аксинча айланиб доимий ҳаракатда бўлиб, умумий пул айланмасини юзага келтиради.
Корхона, ташкилотларнинг банкдаги ҳисоб рақамидаги пул маб-лағлари қуйидаги йўллар билан нақд пулга айланади:
– ишчи, хизматчиларга иш ҳақи бериш;
– кўрсатилган хизматлар, меҳнат учун тўловлар;
– нафақалар тўлаш;
– ҳар хил мукофотлар;
–аҳолидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, товарлар сотиб олишда;
– давлат заёмлари ва лоторея билетлари бўйича тўловлар;
– аҳоли банклардан жамғармаларини олганда;
– аҳолига суғурта тўловларини тўлаганда ва ҳоказо;
Нақд пуллар чекланган миқдорда муомалага чиқарилади. Нақд пул-ларнинг муомалага чиқарилиши устидан банк назорат олиб боради.
Нақд пуллар қуйидаги йўллар билан нақд пулсиз айланмага тушади.
– уй-жой ва коммунал хизматлар учун тўлаганда;
– алоқа ташкилотларига тўлаганда;
– ҳар хил солиқлар ва пайлар тўланганда;
– давлат заёмлари ва лоторея билетлари сотиб олингандаги тушумлар орқали;
– якка тартибдаги қурилиш учун олинган кредитларни тўлаганда;
– ҳар хил божлар ва жарималарни тўлаганда;
– болалар боғчалари ва бошқа муассасалар учун тўланганда;
– дам олиш уйлари ва бошқа соғломлаштириш муассасаларининг йўлланмалари учун тўланганда ва бошқа ҳолларда.
Пулнинг нақд пулсиз айланмага ўтганидан нақд пуллик айлан-мага кўпроқ ўтиши пул муомаласи учун хатарлироқ ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, пулнинг нақд пуллик айланмага ўтиш жараёни давлатнинг Марказий банки томонидан назорат қилиб борилиши керак.
Пул айланмаси бўлимлари ўртасида юзага келадиган номута-носиблик иқтисодий чоралар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан йўқотилиши керак.
Бунинг учун муомалага халқ эҳтиёжи учун зарур бўлган товар-ларни ишлаб чиқариш ва сотиш, аҳолига хизмат кўрсатувчи ташкилот ва муассасалар сонини ва хизмат турларини яхшилаш нақд пул-ларнинг нақд пулсиз айланмага ўтиш жараёнини тезлаштиради. Ўз навбатида бу маблағлар ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтиришга имкон беради.
Баъзи адабиётларда, нақд пул айланмаси ва пул муомаласи ту-шунчалари бир хил моҳиятга эга, деган хато фикрларни ҳам учратиш мумкин. Пул муомаласининг ўзига хос хусусияти шундаки, бир пул белгиси бир неча марта тўловларни амалга оширишда ишлатилиши мумкин. Муомалада бўлган нақд пул массаси маълум бир давр (ой, квартал, йил)да ўзгармас бўлиб турган ҳолда, нақд пул айланмаси пул бирлигининг айланиш тезлигига қараб муомаладаги нақд пул миқ-доридан бир неча марта кўп бўлиши мумкин ёки аксинча.
Ўзбекистонда пул Марказий банк томонидан муомалага чиқа-рилади. Аҳоли томонидан иш ҳақи ва бошқа тўловлар шаклида олин-ган пулларнинг бир қисми бозордан товарлар сотиб олишга сарф-ланади. Аҳоли бу пулларга савдо ташкилотларидан товарлар сотиб олади. Савдога тушган пуллар савдо тушуми сифатида банкларга топширилади. Кўриниб турибдики, банкдан чиққан пуллар бир неча тўловларга ишлатилади, нақд пул айланмасининг ҳажми тўловларни амалга ошириши учун муомалага чиқарилган пуллар миқдоридан бир неча марта кўпдир. Нақд пул айланмаси нақд пуллар билан амалга ошириладиган тўловлар йиғиндиси бўлиб, у сонларда ифодаланади.
Пул муомаласи муомаладаги пул массасини, банк томонидан муомалага чиқарилган пулларнинг банкга қайтиб келиш тезлигини ифодалайди.
Қиймат қонуни ва унинг муомала доирасида юзага чиқиш шакли – пул муомаласи қонуни товар-пул муносабати мавжуд бўлган барча ижтимоий тузумларга хосдир. Қиймат шакллари ва пул муомаласи тараққиёт йўлини таҳлил қилаётиб, К. Маркс пул муомаласининг қо-нунини очди. Бу қонунга асосан муомала воситаси функциясини амалга ошириш учун керак бўлган пул миқдори аниқланади.
Металлик пул муомаласида муомаладаги пул миқдори стихияли тарзда, пулларнинг хазина функцияси ёрдамида тартибга солиб турилган. Агар пулга эҳтиёж камайса, ортиқча пуллар (олтин танга) муомаладан хазинага оқиб ўтиши кузатилган ёки аксинча. Шундай қилиб, муомаладаги пул миқдори керакли даражада ушлаб турилган. Кейинчалик, муомалага банкноталар чиқарилиши ва уларнинг метал-лар (олтин ёки кумуш)га эркин алмашиниши ҳам муомалада пулнинг ортиқча миқдори бўлишини инкор этади.
Агар муомалада олтинга алмашинмайдиган банкноталар ёки қоғоз пуллар (хазина билетлари) амал қилса, у ҳолда нақд пул муомаласи пул муомаласи қонунига асосан амалга ошади.
Қоғоз пуллар миқдори муомала учун керак бўлган олтин пул-ларнинг назарий миқдорига тенг бўлганда пул муомаласида ҳеч қандай салбий жараёнлар юз бермайди. Юқорида кўрсатилган талаб пулнинг барқарорлигини таъминлайди, шунингдек, пул муомаласи мавжуд бўлган барча ижтимоий тузумларда ўз кучига эга.
Пул муомаласи қонуни муомаладаги товарлар массаси, уларнинг нарх даражаси ва пул муомаласи тезлиги орасидаги иқтисодий алоқа-дорликни акс эттиради. Бу қонунга асосан муомала учун зарур бўлган пул миқдорини қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин:
Шундай қилиб, муомала учун зарур бўлган пул миқдорига ишлаб чиқариш ривожи ва шарт-шароитларига боғлиқ бўлган турли хил омиллар таъсир кўрсатади. Муомала учун зарур бўлган пул миқ-дорига таъсир кўрсатувчи асосий омил – бу товарлар ва хизматлар баҳоси ҳисобланади. Пул миқдори товарлар ва хизматлар баҳосига тўғри пропорционал, яъни товарлар ва хизматлар баҳосининг ошиши муомалага кўп пул чиқаришни талаб қилади. Пул миқдорига таъсир қилувчи иккинчи омил – бу пулнинг айланиш тезлиги ҳисобланади. Бу омил пул миқдорига тескари таъсир кўрсатади. Одатда, пул қанчалик тез айланса, муомала учун зарур бўлган пул миқдори шунча кам талаб қилинади ва аксинча.
Муомала учун зарур бўлган пул миқдорини камайтириш учун қуйидаги чораларни амалга ошириш муҳимдир. Булар:–истеъмол кре-дитни ривожлантириш; кредитга қанчалик кўп товар сотилса, шунча кам миқдорда пул муомалада керак бўлади;
– нақд пулсиз ҳисоб - китобларнинг ривожланиши;
– пулларнинг муомала тезлигини оширишга эришиш ва бош-қалар.
Ҳар бир жамият пул муомаласи қонуни талабларини ҳисобга ол-ган ҳолда иш юритиши зарур. Чунки пул муомаласи қонунининг бузилиши пул барқарорлигига путур етказади. Бу ҳолда муомалага чиқарилган пул миқдори муомаладаги товарлар баҳосидан ошиб ке-тиши, яъни инфляция бўлишига ёки пул танқислигига (етишмов-чилигига) олиб келиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, пул муомаласини ушлаб туриш шарт-шароитлари ва қонуниятлари икки омилнинг ўзаро таъсири билан, яъни хўжаликнинг пулга бўлган эҳтиёжи ва амалда пулларнинг муомалага бориб тушиши билан белгиланади. Амалиётда кўпроқ учрайдиган ҳол бу айланмада хўжаликка керак бўлганидан кўпроқ пулнинг бўлишидир. Бу, албатта, пулнинг қадрсизланишига – пул бирлиги харид қобилиятининг тушишига олиб келади.
ТАКДИМОТ (ПРЕЗЕНТАЦИЯ) ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА
9-Мавзу.
Нақд пулсиз пул айланмаси
Пул айланмасининг асосий қисмини нақд пулсиз айланма, яъни кор-хона, ташкилотлар ўртасидаги, уларнинг давлат бюджети, кредит ташки-лотлари билан нақд пулсиз бир ҳисоб рақамидан иккинчи ҳисоб рақамига маблағ ўтказиш йўли билан амалга ошириладиган айланма ташкил қилади.
Пуллик муносабатларда пул шаклларидан фойдаланиш хусуси-ятлари ва тўлов усулларига кўра пул айланиши нақд пулли ва нақд пулсиз айланишига бўлинади. Чакана савдо ва аҳолига пулли хизмат кўрсатиш асосан нақд пулда амалга оширилади. Бундан ташқари, нақд пуллар айланишига коммунал хизматлар учун тўловлар, маиший хизматлар учун тўловлар, ишчи – хизматчиларга иш хақи ва шунга тенглаштирилган тўловларни тўлаш, суғурта ташкилотларга бадаллар тўлаш, уй-жой ва бошқа мақсадлар учун аҳоли томонидан олинган кредитни нақд пул кўринишида қайтариш билан боғлиқ тўловларнинг тўланиши киради.
Иқтисодиётда бўладиган пул айланишининг 70-80 фоизини нақд-сиз пул айланиши ташкил этади. Нақдсиз пул айланиши нақд пулсиз ҳисоб-китоб шакллари асосида олиб борилади. Нақдсиз пул ҳисоб-китобларнинг кенг ишлатилишига кўп тармоқли банк тизимининг ривожланиши, давлат томонидан макроиқтисодий жараёнларни ўрга-ниш ва уни тартибга солиш нуқтаиназаридан давлатнинг қизиқиши, мулкчилик шаклларининг кўпайиши ва турли мулкчилик шакллари-га тегишли бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги муно-сабатларнинг кенгайиб бориши асос бўлади.
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар деганда, корхона ва ташкилотлар-нинг товар айирбошлаш, хизмат кўрсатиш ва товарсиз операциялари бўйича бир-бирига бўлган талаб ва мажбуриятларни нақд пул ишлат-масдан пул маблағларини бир ҳисобварақдан иккинчи ҳисобвараққа ўтказиш орқали амалга ошириш тушунилади.
Иқтисодиётда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар маълум тизим асо-сида олиб борилади. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими ўз ичига ҳисоб-китобларни ташкил қилиш тамойиллари, шакллари, усуллари ҳамда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилиш олдига қўйилган талабларни олади.
1930-32-йилларда ўтказилган кредит ислоҳоти даврида киритил-ган ва Собиқ Иттифоқ даврида мавжуд бўлган нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими иқтисодиётни бошқаришнинг маъмурий буйруқ-бозлик усулларига асосланган эди. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизи-ми биринчи навбатда ишлаб чиқариш ва сотиш режаларини бажариш нуқтаиназаридан маҳсулот сотувчи корхона қизиқишларига хизмат қилар эди. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилиш тамойил-лари корхоналарнинг шартнома мажбуриятларини бажариш учун иқтисодий қизиқишлари ва жавобгарлигини чегараланган қатъий қи-либ белгиланган эди.
Бу тамойиллар қуйидагича белгиланган:
– банк нақд пулсиз-ҳисоб китобларни ташкил қилади ва уларнинг бажарилиши устидан назорат қилади;
– тўлов вақти қатъий белгиланган, яъни барча тўловлар товарлар жўнатилгандан кейин ёки хизмат бажарилгандан сўнг ўтказилади. Аванс тўловлари тижорат кредитига рухсат этилмас эди;
– тўловчининг розилиги тўлов ўтказилишининг асоси сифатида тан олинган;
– қайси соҳада қайси ҳолларда нақд пулсиз ҳисоб-китоб шаклларини ишлатилиши, уларни ташкил қилиш тамойиллари тўловчининг тўловга ва кредитга лаёқатлилик қобилиятини ҳисобга олмас эди.
Ҳозирги кунда нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг биринчи тамойи-ли мулкчилик шаклидан қатъий назар, хўжалик юритувчи субъектлар ўз маблағларини банкдаги ҳисобварақларда сақлашлари ва барча операцияларни банк орқали ўтказишлари лозимлигини билдиради. Бозор муносабатлари шароитида ҳисоб-китобларнинг банк орқали ўтказилиши бозор иштирокчиларининг иқтисодий мустақиллиги би-лан қўшиб олиб борилиши керак.
Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилишнинг иккинчи тамо-йили шундан иборатки, мижозларнинг ҳисобварақларидан пул маб-лағларини кўчириш, уларнинг топшириғи ёки розилигига асосан ҳисобварақдаги маблағлар миқёсида бажарилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг ишлаб чиқи-лиши ва жорий этилиши муносабати билан Марказий банк томонидан мижозларнинг ҳисобрақамлари бўйича операциялар ўтказиш тартиби белгиланган. Ҳисобварақлардан маблағларни ўтказиш ҳисобварақ эгасининг топшириғига биноан бажарилади. Мижозларнинг буйру-ғисиз ҳисобварақлардаги пул маблағлари фақат суд қарорига биноан, қонунда белгиланган тартибда банк ва мижоз ўртасидаги шартномага асосан кўчирилиши мумкин.
ЎзбекистонРеспубликасиФуқароликКодексигаасосан мижоз-ларнинг ҳисобварақларида барча талабларни бажаришга пул маблағ-лари етарли бўлган ҳолларда пул кўчириш бўйича мижознинг топ-шириғи ва бошқа ҳужжатларнинг келиб тушиши тартибида ҳужжат-лар тўланиши лозим. Мижоз ҳисобварақдаги барча талабларни тў-лашга маблағлар етарли бўлмаган тақдирда ҳужжатларнинг тўлани-ши Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Хўжалик субъ-ектларининг банкдаги ҳисобварақларидан пул маблағларини кўчи-риш тўғрисида”ги 615- сонли йўриқномасига асосан амалга ошири-лади.
Агар мижоз билан банк ўртасида кредит шартномаси тузилган бўлса, тўловлар банк кредити ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилишнинг учинчи тамо-йили шундан иборатки, маблағлар тўловчининг ҳисобварағидан ўчи-рилгандан сўнг олувчининг ҳисобварағига ўтказилади. Тижорат банк-ларининг ҳисоб чеклари бўйича пул ўтказиш бундан мустасно.
Ҳисоб-китоблар бўйича хўжалик юритувчи субъектлар орасидаги ўзаро эътирозлар белгиланган тартибда банк иштирокисиз кўриб чиқилиш ҳисоб-китобларни ташкил қилишнинг тўртинчи тамойили-дир. Банклар ўз вақтида тўланмаган ҳужжатлар бўйича пеняларни ҳисоблаш ва ундиришга жавобгар эмас. Тўловчи юклаб жўнатилган маҳсулотлар учун ўз вақтида тўланмаган суммага ҳисобланган пеня-ни тўловчи ва маҳсулот етказиб берувчи ўртасида тузилган хўжалик шартномасида кўзда тутилган тартибда тўлайди. Агар банк билан мижоз ўртасидаги шартномада пеня ҳисоблаш ва ундириш кўзда тутилган бўлса, бу ҳолда банк ўз вақтида тўланмаган ҳужжатлар бўйича пеня ҳисоблаш ва маҳсулот сотувчи корхона фойдасига ундириб бериши мумкин.
Накд пулсиз ҳисоб-китобларни олиб боришнинг бешинчи тамойи-ли ҳисоб-китоб шаклларини танлаш билан боғлиқ. Мулкчилик шакл-ларининг хилма-хиллиги шароитида хўжалик юритувчи субъектлар-нинг фаолияти товар-пул муносабатлари ривожланиши шароитида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилиш хўжалик органлари томонидан ҳисоб-китобни эркин танлаш тамойилидан келиб чиқади ва улар шартномаларда мустаҳкамланади. Хўжалик органларининг шартномавий муносабатларига банк аралашмайди. Бу тамойил ҳисоб-китоб иштирокчилариниг ўзаро муносабатларининг ижобий натижа-лари учун моддий жавобгарлигини оширишга, ҳисоб-китоб ва шарт-номавий муносабатларини ташкил қилишда иқтисодий мустақил-лигини мустахкамлашга хизмат қилади.
Накд пулсиз ҳисоб-китобларнинг олтинчи тамойили тўловнинг муддатлилигидир. Бу тамойил катта амалий аҳамиятга эгадир. Хўжа-лик юритувчи субъектлар тўловнинг қандай муддатга келиб тушиши тўғрисидаги ахборотга эга бўлган ҳолда хусусий маблағларининг айланишини оқилона ташкил этиш, қарз маблағларига бўлган зару-ратни ҳисоблаб кўриши, шу билан бирга, ўз балансининг ликвидли-гини бошқариб бориши мумкин бўлади. Маҳсулот сотувчи ва олувчи томонлар келишувига кўра тўловлар муддатли, муддатидан олдин ҳамда муддати кечиктирилган бўлиши мумкин.
Муддатли тўловлар қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
– товарлар жўнатилмасдан ёки хизматлар бажарилмасдан олдин, бундай тўловлар аванс тўловлари ёки олдиндан тўлов кўринишида амалга оширилади;
– товар жўнатилгандан кейин, яъни товарни бевосита акцепт қилиш йўли билан;
– йирик суммада тузилган шартномаларда кўрсатилган сум-маларни бўлиб-бўлиб тўлаш йўли билан амалга оширилади. Муддати узайтирилган тўловлар белгиланган муддатда тўловни амалга оши-ролмай қолган ҳолларда, тўлов муддатини муайян муддатга чўзиш, яъни янги тўлов муддатини белгилашни билдиради. Муддати узай-тирилган тўловлар томонларнинг молиявий аҳволига зарар етказ-маган ҳолда шартномавий муносабатлар доирасида бўлиши лозим.
Муддати кечиктирилган тўловлар тўловчи корхонанинг ҳисоб-варағида ҳужжатда кўрсатилгани суммани тўлаш учун пул маб-лағлари бўлмаган ҳолатда юзага келади. Агар корхона банкдан кре-дит олиш ҳуқуқига эга бўлмаса, ҳужжат корхона ҳисобварағига пул келиб тушгандан сўнггина белгиланган тартибда тўланади.
Юқорида биз корхона ва ташкилотлар ўз пул маблағларини банкдаги ҳисобварақларида сақлашлари лозимлигини таъкидлаган эдик. Банкларда мижозларга бир қатор ҳисобварақлар очилади. Булар талаб қилингунча сақланадиган депозитлар бўйича ҳисобварақлар, жамғармали депозитлар ва муддатли депозитлар бўйича ҳисобварақ-дир. Талаб қилингунча сақланадиган депозитлар бўйича ҳисобва-рақлар илгариги ҳисоб-китоб варақларига тенглаштирилган бўлиб, хўжаликларнинг барча операциялари айнан мана шу ҳисобварақлар-дан ўтказилади. Жамғармали ва муддатли даромад олиш ёки пул маб-лағларини аста-секин кўпайтириб, йиғиб бориш мақсадида очилади.
Талаб қилингунча сақланадиган депозитлар бўйича ҳисобварақ очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
– ҳисобварақ очиш учун ариза;
– давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида ҳужжат;
– солиқ идораларидан рўйхатдан ўтганлиги ва корхонага иден-тификация коди берилганлиги тўғрисида маълумотнома;
– имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахсларнинг имзо-лари ва корхона муҳри туширилган икки нусхадаги ариза.
Юқорида санаб ўтилган барча ҳужжатлар маълум мақсадларда ту-зилиб, ҳаммаси биргаликда банк юристи ёки бош бухгалтерига топ-ширилади. Бу ҳужжатлар тегишли экспертиза ва текширувдан ўтка-зилгандан сўнг, банк бошқарувчиси томонидан корхонага ҳисобва-рақ очиш учун рухсат берилади. Корхона томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида мижоз тўғрисидаги барча зарурий маълумотлар – реквизитлар Марказий банк қошида очилган Банк Депозиторлари-нинг Миллий Ахборот базасига «Ўзбекистон Республикаси Банк Депозиторларининг Миллий Ахборот базаси тўғрисида»ги Низомга асосан тақдим этилади. БДМАБда мижоз рўйхатга олиниб, унга мах-сус хосрақам (уникал код) берилади. Юридик шахснинг у рўйхатга олинган жойда биринчи марта очилган «Талаб қилингунча сақлана-диган депозит» ҳисобварағи унинг асосий ҳисобварағи ҳисобланади. Мижозга берилган хосрақам «Талаб қилингунча сақланадиган депо-зит» ҳисобварағи ичида кўрсатилади. «Талаб қилингунча сақланади-ган депозит» ҳисобварағининг тузилиши ҳам бошқа банк ҳисобва-рақлари каби 20 разряддан иборат.
Ўзбекистон Республикаси банкларида ахборотларга компьютер-ларда ишлов бериши, ҳисоб юритиш ва ҳисобот ишларини содда-лаштириш мақсадида шахсий ҳисобварақларга номерлар ягона қоида-лар асосида белгиланади.
Банкларда мижозларга ҳисобварақлар очилиши мижоз ва банк ўр-тасидаги шартнома билан мустаҳкамлаб қўйилади. Шартнома мижоз ҳисобварағини юритиш бўйича шартнома деб юритилади. Шартно-мада депозит шартлари, депозитдан фойдаланиш тартиби, банк томо-нидан тўланадиган фоизлар миқдори, банк томонидан мижозларга кўрсатиладиган хизматлари, шу хизматлар учун корхона томонидан тўланадиган тўловлар миқдори, банк мижознинг ҳуқуқлари, маж-буриятлари, жавобгарлиги ва бошқалар кўрсатиб корхона раҳбар-ларининг имзолари ва муҳрлари қўйилади.
Корхонага ҳисобварақ очишда банк томонидан белгиланган миқ-дорда тўлов ундирилади. Банкларда юридик шахсларга «Талаб қилин-гунча сақланадиган депозит» ҳисобварағи билан биргаликда жамғар-мали ёки муддатли депозит ҳисобварақлари очилади. Бундай ҳисоб-варақларининг очилишини расмийлаштириш учун юридик шахслар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
– ҳисобварақ очиш учун ариза;
– солиқ тўловчига берилган рақамнинг рўйхатга олинганлиги тўғрисида билдиришнома;
– имзолар ва муҳр изи намуналари қўйилиб, нотариус тасдиқ-лаган карточка (варақча).
Санаб ўтилган ҳужжатлар корхона ушбу банкда илгари ҳисоб-варақ очмаган тақдирда тақдим этилади. Агар корхона илгари шу банкда бирор ҳисобварақ очган ва тегишли ҳужжатларни банкка тақдим этган бўлса, у холда фақат ҳисобварақ очиш учун ариза рас-мийлаштирилиб топширилади. Аризада қандай депозит бўйича ҳисобварақ очиш лозимлиги кўрсатилади ва белгиланган тартибда корхона раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланади.
Бюджет муассасалари учун жамғармали ва муддатли депозитлар бўйича ҳисобварақлари фақат уларнинг бюджетдан ташқари маблағ-лари учун очилади.
Жамғармали ва муддатли депозитлардан юридик шахслар билан бир қаторда жисмоний шахслар ҳам фойдаланишлари мумкин. Бу-нинг учун жисмоний шахс томонидан ҳисобварақ очиш тўғрисидаги ариза, имзо намунаси қўйилган варақча ҳамда ҳисобварақ очишни сўраган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат топширилади. Ҳуж-жатлар кўриб чиқилиб, тегишли назорат ўтказилгандан сўнг, банк билан мижоз ўртасида банк ҳисобварағини очиш бўйича шартнома имзоланиб, унда шартнома шартлари белгилаб қўйилади. Айни пайт-да шартномада депозитларнинг ҳисобварақ очилаётганда жамғарма ёки муддатли депозит шартлари билан таништирилиши кўзда тути-лади ҳамда депозитор дастлабки ҳисоб шакллари бўлган ҳужжатларга тегишли ёзув киритиб имзо қўяди.
Умуман, ҳисобварақ очиш учун мижозлар томонидан тақдим қи-линган ҳужжатлар уларнинг «юридик ҳужжати» ҳисобланиб, алоҳида папкага тикилади ва бош бухгалтерда сақланади. Имзо ва муҳр намунаси туширилган варақчалар масъул ижрочи ва банкнинг сўнгги назорат ходимига топширилади.
Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг иқтисодий асоси бу моддий ишлаб чиқаришдир. Моддий ишлаб чиқариш жараёнида жўнатилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун тўловлар амалга оширилади. Бундан ташқари, корхона ва ташкилотларнинг бюджет билан ҳисоб-китоблар, давлат, ижтимоий суғурта муассаса-лари, суд, арбитраж идоралари билан ҳам ҳисоб - китоблар юрити-лади. Юқоридаги ҳисоб - китобларнинг асосий қисми нақд пулсиз ҳисоб - китоблар acoсини ташкил этилади.
Нақд пулсиз пул айланиши пулли муносабатлар иштирокчилари-нинг ҳудудий жойлашувига кўра бир шаҳар ичидаги ва шаҳарлараро пул айланишига бўлинади. Бир шаҳар ичидаги бир ёки турли банклар хизматидан фойдаланадиган корхона ва ташкилотлар ўртасида юзага келадиган нақдсиз пул айланиши бир шаҳар ичидаги нақд пул айланиши дейилади. Турли шаҳарларда жойлашган банкларнинг хиз-матидан фойдаланувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида юзага кела-диган пул айланиши шаҳарлараро нақдсиз пул айланиши дейилади.
Товар операциялари ҳамда нотовар операциялари бўйича нақд пулсиз ҳисоб-китоблар нақд пулсиз ҳисоб - китобларнинг турли шакллари ёрдамида амалга оширилади. Бу шаклларнинг ҳар бири ҳужжатлар айланиши, мазмуни жиҳатдан алоҳида хусусиятларга эга.
Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилигига кўра хўжаликлар ўрта-сидаги ўзаро китоблар нақд пулсиз ҳисоб - китобларнинг қуйидаги шакллари асосида амалга оширилади:
– тўлов топшириқномаси;
– тўлов талабномаси;
–аккредитивлар;
– инкасса топшириқлари;
– ҳисоб чеклари;
– мемориал ордер;
– пластик карточкалар.
Тўловчи ва маблағ олувчи томонлар орасидаги ҳисоб - китоб қилиш учун танланган шакл хўжалик шартномаси асосида белгила-нади. Ҳисоб - китоб шакллари бу ҳуқуқий меъёрларда кўзда тутилган, ҳисоб - китоб ҳужжатининг тури, ҳужжатлар айланиш тартиби, маб-лағларни мол сотувчи корхона ҳисобварағига ўтказиш ва ёзиш усули бир-биридан фарқ қилувчи ҳисоб - китоб турларидир.
Нақд пулсиз ҳисоб - китоб ҳужжатларининг ҳар бири белгиланган тартибда расмийлаштирилгандагина банк томонидан ижро учун қа-бул қилинади. Ҳар бир ҳужжат шакли талабларга жавоб берадиган ҳолда расмийлаштирилиб, унда қуйидаги реквизитлар бўлиши шарт:
– ҳисоб-китоб ҳужжатининг номи;
– ҳужжатнинг номери ва расмийлаштирилган сана;
– тўловчи корхонанинг номи, банкдаги ҳисобварақ номери, унга хизмат кўрсатувчи банк номи ва банк коди;
– пул олувчи корхона ёки ташкилот номи, унинг банкдаги ҳи-собварақ номери, унга хизмат кўрсатувчи банк номи ва банк коди:
– тўлов суммаси;
– тўлов мақсади.
Ҳужжатлар корхона раҳбари ва бош бухгалтери томонидан им-золанган ва корхона муҳри туширилган бўлиши шарт. Ҳужжатлар банк томонидан банк операцион куни давомида ижро учун қабул қилинади ва шу куни балансдан ўтказилади.
Нақд пулсиз ҳисоб - китобларнинг алоҳида шаклларини қуйида кўриб чиқамиз.
Тўлов топшириқномалари бўйича ҳисоб – китоблар
Тўлов топшириқномаси бу – тўловчи корхонанинг унинг банкда-ги ҳисобварағидан пул маблағларининг маълум бир суммасини бошқа мижознинг ҳисобварағига ўтказиш ҳақида ўзига хизмат кўр-сатувчи банкка берган ёзма топшириғидир. Тўлов топшириқнома-си 0505411002 шаклдаги стандарт бланкада тўловчи томонидан расмий-лаштирилиб, банкка топширилади. Тўлов топшириқномалари орқали қуйидаги тўловлар амалга оширилади:
– товарлар ва хизматлар учун ҳисоб - китоблар;
– нотовар операциялар бўйича ҳисоб - китоблар;
– марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларида кўзда тутилган бўл-са, банк ссудалар унга қўшилган фоизларни қоплаш учун маблағ ўт-казиш;
– ҳукумат қарорлари ва банк қоидаларида белгиланган ҳоллар-даги банк тўловлари.
Илгари тўлов топшириқномалари расмийлаштирилган кундан бошлаб 10 кун ичида банкка топширилиши мумкин бўлиб, шу давр ичида ҳақиқий бўлиб ҳисобланар эди. Ҳозир эса топшириқноманинг санаси уни банкка тақдим этилган кун билан бир хил бўлиши керак, мос келмаган ҳолда тўлов топшириқномаси ижро учун қабул қилинмайди. Лекин бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар бўйича тўловлар бундан мустасно.
Тўлов топшириқномаларининг банкка топширадиган нусхалар сони тўловчи ва маблағ олувчиларнинг қайси банкда жойлашган-лигига боғлиқ. Тўловчи ва маҳсулот сотувчи корхоналар бир банк бўлими хизматидан фойдалансалар, топшириқномалар банкка уч нус-хада тақдим этилади. Топшириқнома нусхаларининг ҳар бири қуйи-дагича ишлатилади:
биринчи нусха тўловлар амалга оширилгандан кейин банк масъул ижрочиси томонидан имзо, тўлов амалга оширилган сана, банкнинг тўртбурчак муҳрининг изи туширилган ва қабул қилиш санаси кўр-сатилган ҳолда кунлик ҳужжатлар йиғмаси тикилади;
иккинчи нусхаси тўловни олувчининг ҳисобварағига илова сифа-тида масъул ижрочи томонидан имзо, тўлов амалга оширилган сана, банкнинг тўртбурчак муҳр изи туширилган ҳолда тўловни олувчи корхона вакилига берилади;
учинчи нусха операция бажарилгандан сўнг, банк бўлимининг тўртбурчак штамп изи туширилган, масъул ижрочи томонидан имзо, тўловни амалга ошириш ва топшириқномани қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда, тўловчи корхона вакилигауларнинг депозит ҳисобварағидан кўчирма билан биргаликда берилади.
Лекин ҳар доим ҳам бир-бири билан муносабатда бўлган хўжалик юритувчи субъектлар бир банк хизматидан фойдаланмайдилар. Агар тўловчи ва маблағ олувчи корхоналарга бир ҳудуд ичидаги ёки бошқа ҳудудда жойлашган турли банк бўлимлари томонидан хизмат кўрса-тилса, тўлов топшириқномалари банкка икки нусхада тақдим эти-лади:
биринчи нусхаси тўловлар амалга оширилгандан кейин банк масъул ижрочиси томонидан имзо, тўлов амалга оширилган сана, банкнинг муҳр изи туширилган, қабул қилиш санаси кўрсатилтан ҳолда кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
иккинчи нусхага банк бўлимининг муҳр изи туширилган, банк масъул ижрочисининг имзоси, тўлов амалга оширилган сана ва топ-шириқномани қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда тўловчи кор-хона вакилига берилади.
Тўлов топшириғида қуйидаги реквизитлар кўрсатилиши лозим:
а) тўлов топшириғининг номи ва номери;
б) тўлов топшириғи тўлдирилган сана, яъни кун, ой ва йил;
в) тўловчининг номи, тўловчи банкининг номи ва коди;
г) тўловчининг ҳисобварақ номери ва идентификация коди;
д) маблағларни олувчи корхона номи, унга хизмат кўрсатувчи банк номи ва код;
ж) маблағ олувчининг ҳисобварақ номери;
з) тўловларнинг суммаси рақам ва ёзувларда кўрсатилади;
и) тўловнинг мақсади.
Тўлов топшириғининг барча реквизитлари тўлдирилгандан сўнг, топшириқноманинг алоҳида ажратилган пастки қисмига тўловчи кор-хона раҳбари ва бош бухгалтерининг имзоси ҳамда муҳр изи қўйи-лади. Ушбу муҳр ва имзолар тўлов тошириғининг фақат биринчи асл нусхасига қўйилади.
Корхоналардан ҳужжатлар қабул қилиш, шартномада бошқа нарса кўзда тутилмаган бўлса, бутун кун давомида банкнинг мижоз билан ишлаш вақтидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Бунда опера-цион кун давомида банк томонидан корхоналардан олинган ҳужжат-лар шу куннинг ўзида ижро қилинади. Агар тўлов топшириғи тўлиқ расмийлаштирилиб, уни тўлашга етарли пул маблағлари бўлса, масъул ижрочи топшириқномадаги барча маълумотларни дастурий йўл билан компьютер орқали банкнинг электрон тўловларини амалга оширувчи ҳисоблаш марказига ўтказади. Эртаси куни эрталабдан кечикмаган муддатда банк баланси чиқарилгандан кейин ҳужжатнинг биринчи нусхаси банкнинг кундалик йиғма жилдига тикилади ва белгиланган тартибда аввал жорий архивда, бир йил ўтгандан сўнг умумий банк архивига топширилади. Тўлов топшириқномасининг ик-кинчи нусхаси эса мижознинг ҳисобварағидан кўчирма билан бир-галикда операциялар ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифати-да мижозга берилади.
Шундай қилиб, тижорат банкининг ҳисоблаш марказидан дасту-рий йўл орқали модем усули билан электрон тўлов ўтказилади, яъни электрон тўлов тизими орқали электрон тўлов топшириғи Марказий банк қошидаги ҳисоб-китоб касса марказига, ўтказилади. Марказий банк қошида очилган ҳисоб-китоб касса маркази тўловчи корхонага хизмат қилувчи тижорат банкдан олинган маълумотлар асосида электрон тўлов топшириғини модем орқали маблағ олувчи корхонага хизмат кўрсатувчи тижорат банкига ўтказади.
Электрон тўловлар тизими орқали олинган электрон тўлов топ-шириқномалари маблағларни олувчи банкда икки нусхада қоғозга чиқарилади. Топшириқноманинг биринчи нусхаси банк масъул ижро-чисининг имзоси ва банк муҳр изи қўйилиб, кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади. Иккинчи нусхаси эса банк масъул ижрочи-сининг имзоси ва банк муҳри изи қўйилган ҳолда мижоз ҳисобва-рағига илова сифатида мижозга берилади
Ҳисоб-китобларнинг акцепт, яъни тўлов талабномалари орқали ўтказиладиган шаклида ишлатиладиган асосий ҳужжат бу - тўлов талабномасидир. Тўлов талабномалари маҳсулот етказиб берувчи томонидан белгиланган шаклдаги бланкаларда банкка тақдим этади. Тўлов талабномалари қуйидаги ҳолларда ишлатилиши мумкин:
а) юклаб жўнатилган товарлар учун;
б) бажарилган ишлар учун;
в) кўрсатилган хизматлар учун;
г) амалдаги қонунчиликда, меъёрий ҳужжатда ёки шартномада кўзда тутилган бошқа тўловлар учун.
Тўлов талабномасида маҳсулот етказиб берувчи томонидан талаб-нома номери, жўнатилган сана, шу корхона номи, унинг ҳисобварақ номери, хизмат кўрсатувчи банк номи, банкнинг коди, тўловчи кор-хонанинг номи, унинг банкидаги ҳисобварақ номери, тўловчига хиз-мат кўрсатувчи банк номи ва коди, тўлов суммаси ва тўлов мақсади кўрсатилади. Ҳужжатларда кўрсатилиши лозим бўлган умумий рек-визитлардан ташқари тўлов талабномасида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
а) шартнома санаси ва номери;
б) маҳсулотларни юклаб жўнатиш санаси ва товар-транспорт ёки қабул қилиш топшириқ ҳужжатлари ва транспорт турининг, товарлар почта ва телекоммуникация агентлиги орқали жўнатилганда эса, почта квитанцияларининг номери.
Агар маҳсулот, уни сотиб олувчининг транспорт воситаси билан олиб кетилса, талабноманинг алоҳида ажратилган жойида юк уни сотиб олувчининг ўз транспорти билан олиб чиқиб кетилгани ҳамда ишончноманинг номери кўрсатилади. "Шундай ҳоллар ҳам бўладики, маҳсулот контрактация шартномалари асосида реализация қилинади. Контрактация шартномалари бўйича маҳсулот етказиб беришда тўлов талабномасининг юқори қисмида "Контракция шартномаси" деб кўр-сатилиши лозим. Тўлов талабномасининг пастки, алоҳида ажратилган қисмида маҳсулот жўнатувчи корхона раҳбари ва бош бухгалтери-нинг имзолари ва корхонанинг муҳр изи қўйилади.
Тўлов талабномалари 2 ёки 3 нусхада тўлдирилади. Агар маҳсулот етказиб берувчи ва тўловчи томонларга битта банк бўлими хизмат кўрсатса талабнома 3 нусхада тақдим этилади. Бу ҳолда тўлов талаб-номаларнинг ҳар бир нусхалари қуйидагича ишлатилади:
биринчи нусха тўловлар амалга оширилгандан кейин банк масъул ижрочиси томонидан имзо, тўловни амалга оширилган сана, банкнинг тўртбурчак муҳр изи туширилган ва қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда кунлик ҳужжатлар тикилади;
иккинчи нусхаси тўловни олувчининг ҳисобварағига илова сифа-тида масьул, ижрочи томонидан имзо, тўлов амалга оширилган сана, банкнинг тўртбурчак муҳр из қўйилгандан ва қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда берилади;
учинчи нусха қабул қилиш санаси, тўловни амалга ошириш сана-си, масъул ижрочининг имзоси ва банк тўртбурчак муҳр изи қўйилган ҳолда тўловчига унинг ҳисобварағидан кўчирма билан биргаликда берилади.
Агар тўловчи ва маҳсулот етказиб берувчи бир ҳудуд ичидаги ёки турли ҳудудларда жойлашган турли банк бўлимлари ҳам хизматидан фойдалансалар, бу ҳолда тўлов талабномалари 2 нусхада банкка тақдим этилади. Уларнинг ҳар иккала нусхалари почта алоқаси ёки курьерлар орқали тўловчи банкига жўнатилади.
Тўловчи корхона банкига маҳсулот етказиб берувчи корхона банкидан биринчи ва иккинчи нусха тўлов талабномаси почта алоқа-си ёки курьерлар орқали келиб тушади. Тўлов талабномалари томон-лар ўртасида тузилган шартномага асосан акцептлаш тартибида ёки акцептламасдан тўланиши мумкин. Банк томонидан талабномаларни акцептлаш учун 3 кун муҳлат берилади. Лекин корхонанинг илти-мосига кўра банк бу муддатни бир иш кунигача чўзиши мумкин. Ак-цептлаш тартибида тўланадиган талабномаларнинг биринчи нусхаси тўлов учун акцептланишни кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатлари кар-тотекасига жойлаштирилади. Бу картотека банкда 1-картотека деб юритилади. Талабноманинг иккинчи нусхаси товар-транспорт ҳуж-жатлари билан бирга кейинги иш кунидан кечиктирилмасдан ҳуж-жатни акцептлаш учун қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда тўловчига берилади.
Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг бошқа шакллари каби тўлов та-лабномаси бўйича ҳисоб-китоблар ҳам маълум афзаллик ва камчи-ликларга эга:
1) маҳсулот сотувчи билан маҳсулот олувчи томонидан бир-бирини ўзаро назорат қилиш;
2) маҳсулот олувчига товарни жўнатиш кечиктирилмайди;
3) мол жўнатувчи билан ҳисоб-китоб қилиш учун маҳсулот олув-чининг маблағини алоҳида ҳисобварақда депонент қилиб қўйиш та-лаб этилмайди, яъни тўловчининг маблағлари бирор муддатга айлан-мадан ташқарига чиқиб кетмайди;
4) тўловчига тақдим этилган ҳужжатлар асосида мол етказиб берувчининг шартнома шартлари қай даражада бажарилишини тек-шириш ҳуқуқи берилади. Шу билан бирга, шартнома шартларидан бири бўлган ҳолда тўлов тўлашдан бош тортиш ҳуқуқига эга бўлади;
5) мол олувчи ҳисобварағидан акцептланган талабномалар бўйича маблағларнинг мажбурий олиниши маҳсулот етказиб берувчи ёки хизмат кўрсатувчи томон манфаатларига мос келади.
Тўлов талабномаси бўйича ҳисоб-китобларнинг камчиликлари қуйидагилар:
1. Маҳсулот сотувчи корхонага тўловнинг ўз вақтида ўткази-лиши кафолатланмайди
2. Тўлов ўтказилиши билан товар жўнатилиши вақтининг бир-бирига мос келмаслиги. Товар келиб тушгандан сўнг корхона ҳисоб-варағида пул бўлмаса, тўлов ўтказилмаганига қарамай, шу корхона-нинг кредитор қарздорлигининг ошиши ваайланма маблағлари сама-радорлигининг пасайишига олиб келади.
3. Тўлов талабномаси бўйича ҳисоб-китобларга ҳужжатлар айла-ниши тўловтопшириғига нисбатан узоқроқ давом этади.
Умуман, тўлов талабномаси бўйича ҳисоб-китобларнинг ишла-тилишини кўп ҳолларда ўз вақтида тўланмаган тўлов талабнома-ларнинг кўпайишига шароит яратади, чунки талабнома банкка тўлов учун келиб тушган вақтда тўловчининг ҳисобварағида ҳар доим ҳам тўловни амалга ошириш учун етарли пул маблағлари бўлмаслиги, картотекага қўйилган ҳар бир тўлов талабномаси республика халқ хўжалигида дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ошганлигидан далолат беради. Шу сабаблиреспублика банклари ўз мижозларининг картотекадаги ҳужжатлари ва уларни тўлаш бўйича қандай ишлар олиб борилаётганлигини назорат қилиб турадилар.
Аккредитивлар бўйича ҳисоб - китоблар
Ҳисоб-китобларнинг аккредитив шакли тўлов айланмасида жуда кичик улушни ташкил этади. Жўнатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловни кафолатлаш олдида аккредитив шаклдан фойдаланилади. Аккредитив мижознинг топшириғига кўра шартнома бўйича унинг контрагенти фойдасига берилаётган банкнингшартли пул мажбуриятидир. Унга кўра аккредитив очган банк маҳсулот етка-зиб берувчи тўловни бажариши ёки бошқа банклар томонидан аккре-дитивда кўзда тутилган ҳужжатлар тақдим қилганда ва аккредитив-нинг бошқа шартлари бажарилганда, уларга тўловларни бажариш учун ваколат бериши мумкин.
Аккредитивлар очилганда, аккредитив очган банк тўловчининг шахсий маблағидан ёки унга берилган кредит ҳисобидан мол етказиб берувчининг банки тасарруфидан алоҳида"Аккредитивлар", баланс ҳисобварағи ва маблағларни етказиб берса, бундай аккредитивлар қопланган аккредитивлар дейилади. Аккредитив очган банк халқаро қабул қилинган андозалар асосида банк-эмитент деб юритилади.
Аккредитивларнинг иккинчи тури қопланмаган аккредитив бў-либ, банк ва бошқа корхоналар олдидаги мажбуриятларини ўз вақти-да бажарилган хўжаликларга бунда аккредитивлардан фойдаланишга рухсат этилади. Қопланмаган аккредитивнинг қопланган аккредитив-дан фарқи шундан иборатки, бунда тўловчи корхонанинг пул маблағ-лари алоҳида ҳисобвараққа ўтказиб қўйилишини талаб қилади. Банк тўловчи ҳисобварағида тўлов ҳужжатлари келиб тушганда пул бўлма-ган тақдирда банк маблағлари ҳисобидан тўлаб беришни кафолат-лайди. Аккредитивнинг бу турининг қулайлиги шундан иборатки, мол сотиб олувчининг пул маблағлари айланмада тарқалиб кетмайди, иккинчи томондан мол жўнатувчи корхона учун ҳам тўлов кафолат-ланган фақат бўш маблағларга ҳисобидан тўлов амалга оширилганда шартномада келишилган миқдорда ҳақ тўланади.
Қопланган ва қопланмаган аккредитивлар чақириб олинадиган ва чақириб олинмайдиган бўлиши мумкин. Агар аккредитив бўйича ҳужжатларда бу ҳақда белги мавжуд бўлмаса, бундай аккредитивлар чақириб олинувчи ҳисобланади. Чақириб "олинувчи аккредитив банк-эмитент томонидан маблағларни олувчи билан олдиндан келишиб олинмасдан ҳам ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Маса-лан, шартномада кўзда тутилган шартларга риоя этилмаганда, банк-эмитент аккредитив бўйича тўловларни кафолатлаш муддатидан аввалроқ воз кечганда ва бошқа ҳолларда аккредитив чақириб оли-ниши мумкин. Тўловчи маҳсулот етказиб берувчига чақириб олина-диган аккредитивнинг шартлари ўзгартириши(бекор қилиниши) тўғрисидаги барча фармойишларни фақат банк-эмитент орқали бери-ши мумкин. Ушбу банк маҳсулот етказиб берувчининг банки, яъни бажарувчи банкда, у эса, ўз навбатида, маҳсулот ўтказиб берувчи корхонани хабардор қилади. Бажарувчи банк маҳсулот етказиб берув-чи тақдим этган ва маҳсулот етказиб берувчининг банки томонидан қабул қилинган, аккредитив шартлариги оид бўлган ҳужжатлар бўйича тўловларни мазкур банк аккредитивни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги хабарномани олгунга қадар тўлаши шарт. Маҳ-сулот етказиб берувчининг розилигисиз, унинг фойдасига очилган чақириб олинмайдиган аккредитив ўзгартирилиши ёки бекор қилини-ши мумкин эмас. Маҳсулот етказиб берувчи корхона аккредитив шартларида кўзда тутилган ҳолларда аккредитивдан фойдаланишдан муддатидан олдин воз кечиши мумкин.
Бир вақтнинг ўзида аккредитив суммаси аккредитивларни ҳисобга олувчи кўзда тутилмаган ҳоллар ҳисобварағига киритилади. Тўлов ўтказилгандан сўнг аризанинг иккинчи нусхаси банк масъул ижро-чисининг имзоси, банкнинг тўртбурчак муҳри, амалга оширилган сана ҳамда қабул қилиш санаси қўйилган ҳолда тўловчига кўчирма билан биргаликда берилади.
Аккредитив фақат бир таъминотчи билан ҳисоб-китоб қилишга мўлжалланган бўлиши мумкин. Аккредитивнинг муддати ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби томонлар ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.
Шартномада:
· банк эмитентининг номи;
· аккредитив тури ва уни бажариш муддати усуллари;
· мол етказиб берувчининг аккредитив бўйича маблағ олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати;
· товарларни етказгандан кейин ҳужжатларни тақдим қилиниш муддати;
· мол етказиб берувчи ва олувчи томонлар номи, уларнинг юри-дик адреслари;
· бажарувчи банк номи ва бошқалар кўрсатилади.
Аккредитив сана учун харидор ўз банкига банк эмитентга 2 нусхада тақдим этади. Аризада аккредитив очиш учун асос бўлган шартнома аккредитивнинг амал қилиш муддати, аккредитивни ба-жарадиган банкнинг номи ҳамда тўлов ҳужжатларида кўрсатиладиган барча реквизитлар кўрсатилади.
Банкда ушбу корхонага хизмат кўрсатувчи масъул ижрочи аккредитив очиш хақидаги аризани олиб, унинг тўғри ва тўлиқ рас-мийлаштирилганлиги барча керакли реквизитларнинг тўғрилигини текширади. Қабул қилинган аккредитив очиш ҳақидаги аризанинг биринчи нусхасига ўз имзосини, банкнинг тўртбурчак муҳр изини, аризани қабул қилиш санаси ва тўлов ўтказиш санаси қўяди. Ари-занинг биринчи нусхасида кўрсатилган барча реквизитлар компью-терга киритиб, электрон тўловлар тизими Марказий банкнинг ҳисоб-лаш Маркази орқали маҳсулот жўнатувчи корхона муҳр изи қўйилган ҳолда банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади ва белги-ланган тартибда сақланади
Маҳсулот етказиб берувчи аккредитив бўйича келиб тушган маб-лағларни ўзининг талаб қилингунча сақланадиган депозит ҳисобва-рағига ўтказиш учун унга хизмат кўрсатувчи банкка юклаб жўнатиш ва аккредитив шартларида кўзда тутилган бошқа ҳужжатларни тақ-дим этади. Аккредитив бўйича тўловларни тасдиқловчи бошқа ҳуж-жатлар аккредитив муддати келгунга қадар маҳсулот етказиб бурувчи томонидан банкка тақдим этилиши ва аккредитивнинг барча шарт-ларини бажарилганини тасдиқлаши шарт. Аккредитив бўйича тўлов-ларда маҳсулот етказиб берувчининг банки маҳсулот етказиб, берув-чи томонидан аккредитивнинг барча шартларига риоя қилинганини ҳамда тасдиқловчи ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини текширилиши лозим. Ушбу шартларнинг бирортаси бузилганда ёки бажарилмаганда банк аккредитивлар бўйича тўловларни ўтказиши мумкин эмас. Бир томони-дан маҳсулот етказиб берувчининг аккре-дитивлар бўйича ҳисобварағидаги маблағларни унинг талаб қилин-гунча сақланадиган депозит ҳисобварағига мемориал ордер орқали ўтказилади. Мемориал ордер масъул ижрочи томонидан 4 нусхада тўлдирилиб, унда тўлов бўйича шартнома номери, санаси, тўловнинг мазмуни ҳисобварақлар номери кўрсатилади. Мемориал ордернинг алоҳида нусхалар қуйидагича ишлатилади:
– мемориал ордернинг биринчи нусхаси бухгалтернинг имзоси, банкнинг тўртбурчак муҳрининг изи туширилиб тасдиқловчи ҳуж-жатнинг бир нусхаси билан биргаликда банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
– мемореал ордернинг иккинчи, учтаси нусхалари масъул иж-рочининг имзоси ва тўртбурчак муҳрининг изи қўйилиб, тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда банк эмитентга жўнатилади;
– мемореал ордернинг тўртинчи нусхаси масъул ижрочининг имзоси, банкнинг тўртбурчак муҳр изи қўйилиб маҳсулот етказиб берувчи корхона ҳисобварағига илова сифатида берилади.
Шундай қилиб, аккредитив маҳсулот етказиб берувчи корхонага бошқа хизмат қилувчи банкда қуйидагича ёпилади:
а) аккредитив муддати тугагандан кейин бажарувчи банк аккре-дитив ёпилганлиги тўғрисида эмитент банкка хабар беради;
б) маҳсулот етказиб берувчининг муддатдан олдин аккредитивни ишлатишдан воз кечиш тўғрисидаги аризага кўра, маҳсулот етказиб берувчининг кейинги аккредитивдан фойдаланишдан воз кечганлик тўғрисидаги аризасига асосан, банк-эмитентга кўчирилганлиги тўғри-сидаги билдиришнома юборилади.
в) сотиб олувчининг аккредит қисман ёки тўла чақириб олиш тўғ-рисидаги аризасига кўра, агар аккредитив шартларида кўзда тутилган бўлса, аккредитивлар эмитенти банкдан хабар етиб келган куни 22602 "Мижозларнинг аккредитивлар бўйича депозитлар ҳисобварағидаги мавжуд маблағлар доирасида тўлиқ ёки қисман қопланади.
Аккредитивлар бўйича депозит ҳисобварақлардан нақд пул бери-лиши аккредитивлари бошқа корхоналар номига ўтказилиши ва қайта расмийлаштирилишига рухсат этилмайди.
Банк эмитент аккредитивни ишлатганлиги тўғрисида бажарувчи банкдан ҳужжатларни олгандан кейин мемориал ордерга асосан кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағидан тўлиқ ҳисобдан чиқади ва тас-диқловчи ҳужжатларни мемориал ордернинг нусхаси билан бирга-ликда тўловчи корхонага беради. Кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисоб-варағи аккредитив тўлиқ ишлатилмаган ва у сотиб олувчи банкидаги ҳисобвараққа қайтарилганда ҳам ёпилади.
Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг аккредитив шаклининг ўз афзал-лиги, шу билан бирга, бир қатор камчиликлари мавжуд. Аккредитив шакллари бўйича ҳисоб-китоб қилишнинг афзал томони шундаки, маҳсулот етказиб берувчи учун тўлов тўлиқ, кафолатланган бўлади. Аккредитив шаклининг камчиликлари эса қуйидагилардан иборат:
· аккредитив шакли бўйича ҳужжатлар айланиши техник жиҳат-дан бирмунча қийинроқ;
· транспортга қулай эмас, аккредитив очилган пайтда юкни жўнатиш учун тайёр транспорт бўлмаслиги мумкин, бу эса юк жўнатишини кечикишига олиб келади;
· бу шаклда тўловчининг маблағлари айланмадан қисман чет-лашади, бошқа ҳисоб-китоблар бўйича бу маблағлардан фойдаланиш-га рухсат этилмайди;
· аккредитив бўйича, одатда, фақат бир мол етказиб берувчи билан ҳисоб-китоб қилинади.
Инкассо топшириқномалари бўйича операциялар.
Инкассо топшириқномаси – ушбу топшириқномани берган банкка мижознинг банк-эмитентга тўловчининг ҳисобварағидан сўзсиз тар-тибда маблағ чиқариш тўғрисидаги талабидир. Инкассо топшириқ-лари қуйидаги ҳолларда тақдим этилади:
– биринчидан, ўз вақтида тўланмаган солиқларни ундириш учун;
– иккинчидан, давлат бюджетига ўтказиладиган солиқлардан ташқари тўловлар, жумладан, пенялар, жарималарни ундириб олиш тўғрисидаги солиқ органларининг фармойишига кўра;
– учинчидан, бюджетдан ташқари фондлардан тўловларни ундириб олишда агар бу қонуний ҳужжатларда кўзда тутилган бўлса;
– тўртинчидан, божхона органларнинг ишининг қарорига кўра ўз вақтида тўланмаган божхона тўловларини ундириш учун.
. Ижро ҳужжатларининг бажарилиши муд-датлари қуйидагича белгиланган:
– судлар томонидан берилган ижро варақлари бўйича –3 йил;
– ижро устхатлари бўйича, агар қонунчилик томонидан бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса –3 йил;
– хўжалик судларининг ижро варақалари бўйича – 3 йил;
– хўжалик судининг томонидан берилган суд буйруғи бўйича ун-дириб олиб, буйруқ берилган кундан бошлаб – 10 кун муддат давомида амалга оширилади.
Давлат суғуртаси, ижтимоий суғурта идоралари, давлат бюджети фойдасига маблағларни ўтказиб бериш учун ҳужжатлар банк томо-нидан амал қилиш счетдаги чекланмаган ҳолда қабул қилинади.
Инкассо топшириқномаси банк бўлимига ундириб олувчи томон-дан 05054110131 шаклда уч нусхада топширилади. Ундириб олувчи ва тўловчи томонларга битта банк бўлимида хизмат кўрсатилса, ин-кассо топшириқномаларининг алоҳида нусхалар қуйидагича ишла-тилади:
– биринчи нусха тўловлар амалга оширилгандан кейин банк масъул ижрочиси томонидан имзо, банкнинг тўртбурчак муҳр изи, тўлов амалга оширилган сана, қабул қилинган санаси кўрсатилган ҳолда кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади.
– иккинчи нусхаси ижро ҳужжатлари билан бирга тўловчининг ҳисобварағига ва сифатида масъул ижрочи томонидан имзо, тўлов амалга оширилган сана, банкнинг муҳр изи туширилган ва қабул қи-лиш санаси кўрсатилган ҳолда тўловчига берилади;
– учинчи нусхаси банк бўлимининг тўртбурчак муҳр изи туши-рилган масъул бажарувчи томонидан имзо, тўлов амалга оширилган сана ва қабул қилинган санаси кўрсатилган ҳолда тўловни олувчига берилади.
Ундириб олувчи ва тўловчига бир шаҳар ичидаги турли банкдан хизмат кўрсатганда ҳам инкассо топшириқномаси 3 нусхада расмий-лаштирилиб ундириб олувчи томонидан бевосита берувчи корхона банкига топширилади. Инкассо топшириқномасининг алоҳида нусха-лари қуйидагича ишлатилади:
– биринчи нусха тўловлар амалга оширилгандан кейин банк масъул ижрочиси томонидан имзо, тўлов амалга оширилган сана, банкнинг муҳри изи туширилган ҳолда ва қабул қилиш санаси кўр-сатилган ҳолда банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади ва белгиланган тартибда сақланади;
– иккинчи нусхаси ижро ҳужжатлари билан биргаликда тўлов-чининг ҳисобварағига илова сифатида масъул ижрочи томонидан им-зо, тўлов амалга оширилган сана, қабул қилиш санаси кўрсатилган ва банкнинг муҳр изи туширилган ҳолда тўловчига берилади;
– учинчи нусхаси бош бўлимининг тўртбурчак муҳр изи туши-рилган, масъул ижрочининг имзоси, тўлов амалга оширилган сана, қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда тўлов; олувчининг ўзига инкассо топшириқномасининг учун банк томонидан қабул қилган-лигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида қайтарилади.
ТАКДИМОТ (ПРЕЗЕНТАЦИЯ) ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА
10-Мавзу.
Пул тизими
Режа:
10.1Пул тизимининг моҳияти ва турлари
10.4.Ўзбекистон Республикасида мустақил пул тизимининг жорий қилиниши
10.1. Пул тизимининг моҳияти ва турлари
Пул тизими–бу мамлакатда тарихан таркиб топган ва миллий қонунчилик билан тасдиқланган пул муомаласини ташкил қилиш шаклидир.
Пул тизими турлари пул қандай шаклда амал қилишига боғлиқ, яъни умумий эквивалент - товар сифатида ёки қиймат белгиси сифа-тида бўлишига қараб қуйидагича пул тизимлар мавжуд бўлган.
1. Металл пул муомаласи тизимлари.2. Қоғоз ва кредит пуллар муома-ласи тизимлари.
Биринчи тизимда металл пул бевосита муомалада бўлади ва пул-нинг барча функцияларини бажаради, кредит пуллар эса металлга алмашиниши мумкин;
Кредит ва қоғоз пуллар муомалага киритилиши билан қоғоз пуллар муомаласи тизими юзага келган.
Мамлакатда умумий эквивалент сифатида қабул қилинган ме-таллга ва пул муомаласи базасига қараб пул тизими биметализм ва монометализм пул тизимларига бўлинади.
Биметализм – пул тизимида умумий эквивалент ролини металл (кўпинча олтин ва кумуш) бажарган, бу тизимда иккала металлдан ҳам тангаларнинг эркин муомалага чиқарилиши ва уларнинг чексиз алмашишига амал қилинган.
Параллел валюта тизимида икки металл қиймати стихияли, металл-нинг бозор баҳосига муносиб тарзда белгиланган. Бу пул тизимида дав-лат металлар орасидаги мутаносибликни ўрнатиб қўйган. Олтин ва ку-муш тангаларнинг чиқарилиши ва уларнинг аҳоли томонидан қабул қилиниши ана шу мутаносибликка мувофиқ амалга оширилган.
Олтин танга стандарти капитализмнинг эркин рақобатига жуда мос келган, ишлаб чиқариш, кредит тизими, жаҳон савдо капитали келиб чиқишининг ривожланишига ёрдам берган. Бу стандарт қуйи-даги асосий хусусиятлар билан тавсифланади:
– мамлакат ички муомаласида тўлақонли олтин танга мавжуд бўлади, олтин пул барча функцияларни бажаради;
– хусусий шахсларга тангаларни эркин зарб қилишга рухсат эти-лади (кўпинча мамлакат зарбхонасида);
– муомаладаги тўла қийматли бўлмаган пуллар (банкнота, кредит пуллар) эркин ва чексиз тарзда олтин пулларга алмашинилади;
– олтин ва чет эл валютасини эркин тарзда олиб чиқиш ва олиб киришга ҳамда эркин олтин бозорларининг амал қилишига йўл қўйи-лади.
Олтин танга стандартининг амал қилиши Марказий эмиссия банк-ларида олтин захиралари бўлишини талаб қилган. Булар танга муома-ласининг захираси бўлиб хизмат қилган, банкноталарнинг олтинга алмашиниши таъминланган ва жаҳон пуллари захираси бўлган.
Ривожланган капитализм шароитида банкноталар кредит табиа-тини сақлаб қолган, улар иқтисодиёт, давлатни кредитлаш учун мўл-жалланган бўлиб, расмий чиқарилади ва қоғоз-пул муомаласи қо-нуниятларига бўйсунади.
Пул тизимининг ҳолати мамлакат иқтисодиётга, ишлаб чиқаришнинг ривожланишига узвий боғлиқ бўлади. Пул тизими ишлаб чиқариш суръатларини ушлаб туриш ёки тезлаштиришга таъсир кўрсатади.
Замонавий пул тизими қуйидаги элементларни ўз ичига олади: пул бирлиги, валюта курсини ўрнатиш қоидалари, баҳолар масштаби, пул кўринишлари, эмиссия тизими, давлат ёки кредит аппарати.
миллий валюта тизимидир нисбатан мустақил бўлса ҳам пул тизимининг таркибий қисми.
Пул бирлиги – қонуний тарзда ўрнатилган пул белгиси бўлиб, барча товарлар баҳосини ўзаро солиштириш ва ифодалаш учун хиз-мат қилади. Кўпинча пул бирлиги майда бўлинувчи қисмларга ажра-лади. Кўпчилик мамлакатларда ўнлик бўлиниш тизими ўрнатилган.
Ривожланган мамлакатларнинг замонавий пул тизими қуйидаги хусусиятларга эга.
– пул бирлигининг олтин таркиби, банкноталарини олтин билан таъминлаш ва унга алмашишнинг бекор қилиниши;
– олтинга алмашинмайдиган, кейинчалик қоғоз пулга айланади-ган, кредит пулларга ўтиш;
– пулни муомалага нафақат хўжаликларни банклар томонидан кредитлаш, балки давлат харажатларини қоплаш учун чиқариш;
– пул муомаласида нақдсиз пул айланмаси устунлиги;
– пул муомаласини давлат томонидан тартибга солишнинг куча-йиши.
Ўзбекистон замини ва халқи олдиндан мукаммал тарихга, соҳа-лар бўйича ўз мустақил тизимига эга бўлган. Шунинг учун биз қисқача пул тизимимизнинг тарихи тўғрисида тўхталмоқчимиз.
Баъзи манбаларда келтирилишига қараганда, Ўрта Осиёда би-ринчи пуллар Искандар Зулқарнайн даврида милоддан аввал 261 - 250 йилларда чиқарила бошланган.
Ўзбекистон Республикаси заминида, яъни Бухоро давлатида биринчи металл пуллар зарб қилинган. Металл пуллар зарб қилингунга қадар Бухоро давлатида савдо-сотиқда пул бирлиги сифатида буғдой ва қоғоз материал ишлатилган.
Биринчи металл пуллар Бухоро давлатида 700 йилларда зарб қилинган. Бу пуллар кумуш тангалар бўлиб, Бухоро давлати шоҳи КанаБухоро худот томонидан чиқарилган. Танга юқори сифатга эга бўлган тоза кумушдан зарб қилинган. Танга ўртасида шоҳнинг тас-вири ва унинг атрофига Қуръон оятларидан ёзилган. Бу кумуш пул-лар «дирҳам» деб аталган. Бухор худот 40 йил давлатни бошқарган-дан кейин, тахтга халифа АбуБакрСиддиқ ўтирган. Абу Бакр, кейин-чалик шоҳ Ҳорун ар-Рашид даврида Бухоро давлатида пул тизими барқарор бўлиб, савдо кўпроқ дирҳамларда олиб борилган. Бу орада Хоразм давлати ҳам ўзининг кумуш тангаларини муомалага кирит-ган. Лекин аҳоли кўпроқ дирҳамлар билан савдо олиб боришни афзал кўрган. Дирҳамларга бўлган талабнинг ошиши, Бухоро давлатининг кўпгина бошқа мамлакатлар билан савдо олиб бориши ҳамда дирҳам-ларнинг жуда юқори проба ва сифатга эга бўлиши аста - секинлик билан уларнинг муомаладан йўқолишига олиб келган.
801 йилнинг кузида тахтга Гидриф келган ва у пул тизимини барқарорлаштириш мақсадида муомалага 6 турдаги олтин, кумуш, тери, темир ва мис, ҳар хил металл қоришмасидан зарб қилинган пул бирликларини чиқарган. Бу пуллар халқ орасида «гидрифи»лар деган ном олган. Кумуш гидрифилар дирҳамларга қараганда сифати паст ва кумуш темир қоришмаси натижасида қорамтир рангда бўлган. Бу пуллар аҳоли орасида муомалада яхши қабул қилинмаган, шунинг учун давлат олдинги пулга нисбатан янги кумуш гидрифининг мажбурий курсини белгилаб қўйган, яъни 6 гидрифи 1 дирҳамга тенг-лаштирилган ва аста-секинлик билан солиқ ва тўловларни фақат гидрифида олишни жорий қилиш орқали 1 гидрифини 1 дирҳамга тенглаштиришга эришилган. Давлат томонидан ҳар хил солиқ ва тўловларни фақат гидрифида тўлашни жорий қилиш натижасида 822 йилларга келиб 100 кумуш дирҳам 70 гидрифига, 1 гидрифи тилло 7,5 гидрифи кумушга тенглаштирилган. Гидрифилар Бухорода Маҳак Қасрида зарб қилинган.
Маълумки, ҳар бир давлат ўзининг пул тизимига эга бўлади. Ўзбе-кистоннинг мустақил давлат сифатида ажралиб чиқиши унинг мустақил пул тизимига эга бўлишини тақозо қилди. Мустақил пул тизими жорий қилинишининг И босқичи 1993 йилдан бошлаб «сўм-купон»ларнинг муомалага чиқарилиши ҳисобланади. Ўзбекистон пул тизимини қуриш-нинг иккинчи босқичи – 1994 йил июлдан бошлаб миллий валюта–«сўм »нинг муомалага чиқарилиши бўлиб, у Ўзбекистон тарихида жуда катта аҳамиятга эга.
Ҳар бир давлатнинг пул тизими маълум элементлардан ташкил топади ва қонун асосида юқори давлат органлари орқали бошқариб борилади.
Ўзбекистон Республикаси пул тизими элементлари қуйидагилар ҳисобланади:
– пул бирлигининг номи;
– пул бирлигининг турлари - қоғоз ва металл пуллар;
– уларни муомалага чиқариш қоидалари;
– пул, кредит, валюта бошқарувини амалга оширувчи давлат органлари;
– нақд пулсиз тўлов айланмаси ва кредит пуллар (чек, вексель) муомаласини олиб боришда давлат томонидан белгиланган шартлар;
– миллий валютани четга олиб чиқиш ва четдан олиб келиш қои-далари;
– халқаро ҳисоб-китобларни ташкил қилиш асослари;
– миллий валютани чет эл валютасига алмаштириш тартиби ва давлат томонидан ўрнатилган валюта курси.
Алоҳида олинган давлатнинг пул тизими ўз хусусиятларига эга бўлиб, унинг элементлари у ёки бу томонга ўзгариши мумкин.
Пул тизими ижтимоий ҳаётнинг кўзгуси ҳисобланади, десак хато бўлмаса керак. Шунинг учун ижтимоий ишлаб чиқариш жараёни пултизимини объектив талаблар, яъни пул тизимининг ягона бўли-ши, пул бирлиги қийматининг доимийлиги ва пул муомаласининг талабга қараб ўзгариб туриши кераклигини қўяди.
Ҳозирги кунимиз, иқтисодиётимизнинг ривожланишида амалга оширилаётган иқтисодий жараёнлар, катта қурилишлар ва молиялаш-тиришлар Ўзбекистон иқтисодий мустақилликка эришиш учун тўғри йўл танлаганини кўрсатиб турибди. Зеро, мустақил пул тизимига эга бўлмасдан иқтисодий жиҳатдан мустақил давлат барпо этиш мумкин эмас.
Инфляция лотинча «инфлатио» сўзидан олинган бўлиб «иш», «бўртиш», «кўпчиш» деган маънони англатади. Бу сўз XIX асрнинг ўрталаридан бошлаб иқтисодчилар томонидан иқтисодий атама сифа-тида ишлатилгунга қадар, тиббиётда хавфли ўсма касаллигини ифо-далашда қўлланилган.
Тарих, ҳақиқатан ҳам бу сўзнинг моҳияти ҳар томонлама хавфли эканлигини кўрсатди. Чунки инфляция қандайдир алоҳида олинган бозорда товарлар ва хизматлар нархининг ўсишидангина иборат бўл-масдан, бу умумиқтисод учун хавфли ҳодисадир. Инфляция сўзи-нинг иқтисодий моҳияти– муомалада мавжуд бўлган товарлар ва уларнинг баҳосига нисбатан кўп пул чиқариш деган маънони анг-латади.
Иқтисодиётда инфляциянинг якуни товарлар баҳосининг ўсиши-га, қониқтирилмаган, лекин қисман тўланиши мумкин бўлган талаб-ларнинг вужудга келишига олиб келади. Одатда, инфляциянинг бу тури – классик инфляция деб юритилади.
Инфляция сўзи АҚШнинг Шимолий ва Жанубий штатлари ўртасида фуқаролар уруши бўлганда муомалага жуда кўп миқдорда (450 млн. грин бек) қоғоз доллар чиқарилган вақтдан бошлаб қўл-ланила бошлаган. Уларнинг сотиб олиш қобилияти икки йилдан кейин 50 фоизгача тушиб кетган. Агар тарихга эътибор берадиган бўлсак, уруш ва бошқа офатлар сабабли давлат харажатларининг ошиб кетиши инфляция билан узвий боғлиқ.
Ҳозирги давр инфляцияси, ўтган давр инфляциясидан фарқ қи-лувчи хусусиятларга эга. Олдинги инфляциялар вақтинчалик бўлиб, улар, одатда, уруш вақтида ҳарбий харажатларни қоплаш учун қоғоз пуллар чиқарилиши натижасида юзага келган. Бирор даромад олмас-дан туриб, яъни ишлаб чиқариш ва товар айланмаси суръатларини оширмасдан ёки бу кўрсаткичлар камайиб кетган ҳолда давлат томонидан бўладиган харажатларни молиялаштиришнинг асосий йўлларидан бири қоғоз пулларни муомалага чиқаришдан иборат бўл-ган. Натижада муомалага чиқарилган пуллар, муомала учун зарур бўлган олтин миқдоридан ошиб кетган ва пулнинг реал қиймати унинг номинал қийматидан тушиб кетган, яъни ҳақиқатда пул бирлиги ўзида кўрсатилганидан кам олтин миқдорни ифода қила бошлаган.
Олдинги инфляцияларнинг яна бир хусусияти шундаки, улар маъ-лум даврда намоён бўлган. Ҳозирги давр инфляцияси эса, одатда, доимий (хроник) характерга эга бўлиб, хўжалик ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олиши, пул омилларидан ташқари бошқа иқти-содий омилларга таъсир қилиши билан фарқланади.
Охирги йилларда инфляция тез-тез учраб турадиган жараён бўлиб, сифати ҳам ўзгариб бормоқда. Бунинг сабаби шундаки, ҳозир-ги кунлардаги инфляция: биринчидан, узлуксиз баҳоларнинг ошиши-га; иккинчидан, пул муомаласи қонунининг бузилиши натижасида умумхўжалик механизмининг ишдан чиқишига олиб келади. ХХ аср инфляциясининг асосий сабаби товар камёблигигина бўлиб қолмас-дан, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаб чиқаришда инқирозлар мавжуд-лиги билан ифодаланади.
Ҳозирги давр инфляцияси пул талабининг товар таклифидан ошиши натижасида пул муомаласи қонунининг бузилиши, ишлаб чиқаришга кетадиган харажатлар салмоғининг ўсиши натижасида то-варлар баҳосининг ошиши ва шу сабабли пул массасининг ортиб бориши билан ифодаланади.
Инфляциянинг асосий сабаби – бу халқ хўжалигининг турли соҳалари ўртасида вужудга келган номутаносибликдир. Бу, аввалам– бор, жамғарма ва истеъмолчи ўртасидаги талаб ва таклиф, давлатнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги муомаладаги пул массаси ва хўжаликларнинг нақд пулга бўлган талаби ўртасидаги номутаносиб-ликлардан иборатдир.
Инфляцияни юзага келтирувчи омилларга қараб, унинг сабаб-ларини ички ва ташқи сабабларга бўлиш мумкин.
Инфляциянинг ички омиллари монетар-пул сиёсати билан ва хўжалик фаолияти билан боғлиқ турларга бўлинади. Хўжалик фао-лияти билан боғлиқ омиллар бу хўжаликдаги ва иқтисодиётдаги мутаносибликнинг бузилиши, ишлаб чиқаришда якка ҳукмронликка йўл қўйиш, иқтисодиётнинг даврий ривожланиши, инвестициялашда номутаносиблик, баҳоларни ташкил қилишда давлатнинг якка ҳокимлиги, кредит сиёсатининг нотўғри олиб борилиши ва бошқалар ҳисобланса, пул билан боғлиқ омилларга давлат молияси соҳасидаги инқрозлар; давлат бюджетнинг тақчиллиги, давлат қарзларининг ўси-ши, пул эмиссияси, пул муомаласи қонунининг бузилиши, кредит-лашда автоматизмга йўл қўйиш ва бошқалар киради.
Инфляциянинг ташқи омилларига жаҳон иқтисодиётида бўлган кризислар, (хомашё, ёқилғи, валюта бўйича) давлатнинг валюта сиё-сати, давлатнинг бошқа давлатлар билан ташқи иқтисодий фаолияти, олтин ва валюта захиралари билан бўладиган ноқонуний операциялар ва бошқалар бўлиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, ижтимоий ишлаб чиқариш ривожлани-шида юзага келувчи диспропорциялар сабабли товарлар ва хизмат-лар баҳосининг умумий ёки тўхтовсиз ўсиши натижасида пул муома-ласи қонунининг бузилиши ва пул бирлигининг қадрсизланишига инфляция деб айтилади.
Инфляция қуйидаги шаклларда намоён бўлади:
– товар ва хизматлар баҳосининг узлуксиз ва тартибсиз ўсиб бори-ши натижасида пулнинг қадрсизланиши ва уни сотиб олиш қобилия-тининг тушиб бориши;
– чет эл валютасига нисбатан миллий валюта курсининг тушиб кетиши;
– миллий пул бирлигида олтин нархининг ошиб бориши ва бош-қалар.
Баъзи бир иқтисодчиларнинг1 фикрича, инфляция – бу барча товарлар баҳоларининг ошишини билдирмайди. Инфляция жуда тез ўсган тақдирда ҳам айрим товарлар баҳоси барқарор бўлиб қолиши, бошқалариники тушиши ҳам мумкин экан. Бундай хулосалар 70-80 йилларнинг инфляциясига мос келиши мумкин.
Албатта, инфляция даврида баҳоларнинг ошиши доим бир хил суръатларда бўлмасдан, сакраб турадиган бўлиши мумкин. Лекин баъзи товарлар баҳосининг тушиши ёки барқарор бўлиб туриши, ХХ асрнинг инфляцияси учун мос, деб тўлиқ ишонч билан уқтира олмай-миз. Баъзида давлат аралашуви билан аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган айрим бир товарлар баҳосини маълум даврда барқарор ушлаб туриш мумкин, аммо инфляциянинг кучайиб бориши шу товарлар баҳоларининг ҳам охир оқибатда ошишига олиб келади. Бизнинг фик-римизча, баҳолар ошиши тўғрисида гапирганда, инфляция даража-сида баҳолар ошиши ва умуман баҳолар ошиши тушунчаларини тўғри талқин қила олиш керак. Масалан, ҳамма вақт ҳам баъзи товар-лар баҳосининг ошиши инфляцияни англатмаслиги мумкин. Товарлар баҳоси ошиши инфляция бўлмаган даврда, олтин пул муомаласи шароитида ҳам бўлиши мумкин.
Халқаро амалиётда бозорда товарлар ва хизматлар баҳосининг ўсиб боришига кўра инфляция бир неча турларга ажратилиб ўрга-нилади.
1. Судралувчи инфляция. Баҳоларнинг ўртача йиллик ўсиши 5-10% дан ошмайди. Инфляциянинг бу тури кўпроқ ривожланган мамлакат-ларга хос бўлиб, мамлакат иқтисодий ривожланиш даражасига қараб баҳолар ошиши 3-4% атрофида ҳам бўлиши мумкин. Бу инфляция аксинча ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришни рағбатлантирув-чи омил сифатида намоён бўлиши мумкин. Пул қийматининг барқа-рорлигидаги ўзгариш сезилмаслиги мумкин.
2. Шиддатли инфляция. Баҳоларнинг ўртада йиллик ўсиши 10-100% (баъзида 200% гача) бўлиши мумкин. Инфляциянинг бу тури ривожланаётган мамлакатларда кўпроқ учрайди.
3. Гиперинфляция. Баҳоларнинг ўсиш суръатлари йилига 200% дан ошиб кетади. Бу инфляция мамлакатлар иқтисодий ривож-ланишининг инқирозли даврига мос келади ва у иқтисодиёт таркибий қисмларининг ўзгариши билан боғлиқ. Ҳозирги даврда ХВФ баҳолар ойига 50% дан ошган вақтда бу гиперинфляция, деб қабул қилган. Гиперинфляция даврида баҳолар кун сайин ошиб боради ва баҳолар билан иш ҳақи ўртасидаги фарқ жуда юқори бўлади. Аҳолининг яшаш шароити қийинлашади, корхоналар фаолияти ёмонлашади. Хўжалик фаолияти ва бозор фаолиятида натураллаштириш авж олади.
Инфляциянинг келиб чиқиш сабабларига кўра унинг икки тоифасини кўрсатиш мумкин: талаб инфляцияси ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ инфляция (таклиф инфляцияси).
Талаб инфляцияси. Инфляциянинг бу анъанавий тури талаб ошиб кетганда юзага келади. Ишлаб чиқариш соҳаси аҳолининг талабини тўла қондира олмайди, таклифга нисбатан талаб ошиб кетади. Натижада товарлар баҳоси ўсади. Кам миқдордаги товарларга кўп пул массаси тўғри келади.
Талаб инфляциянинг юзага келиш сабаблари қуйидагилардан иборат:
а) ҳарбий харажатларнинг ўсиши ва иқтисодиётнинг милитарлашуви.
Ҳарбий техника сотиб олиш ва бошқа ҳарбий харажатларни қоплаш билан боғлиқ бўлган жараёнлар муомала учун керагидан ортиқча пул чиқаришнинг омили ҳисобланади;
б) давлат қарзларининг ўсиши ва бюджет тақчиллигининг мавжудлиги.
Бюджет тақчиллиги, одатда, заёмлар чиқариш ёки банкнота-ларни эмиссия қилиш йўли билан қопланади. Бу, ўз навбатида, қў-шимча муомала воситалари бўлишига, қўшимча талаб юзага келиши-га олиб келади. Ўзбекистонда бюджет тақчиллиги юқоридагидан ташқари, 1996 йилдан бошлаб давлат қисқа муддатли мажбурият-ларини (ДҚМО) сотиш орқали ҳам қопланмоқда;
в) халқ хўжалигига ортиқча кредитлар бериш натижасида муо-малада кредит билан боғлиқ муомала воситалари юзага келади. Булар товар ва хизматларга бўлган талабни оширади.
г) чет эл валютасининг мамлакатга кириб келиши ва унинг миллий валютага алмашинуви натижасида, муомалада пул массаси ортиб боради, миллий пулга нисбатан чет эл валютасининг қадри ошади;
д) халқ хўжалигининг етакчи тармоқларини керагидан ортиқча инвестициялаш ҳам айланмага қўшимча пул эквивалентларини чиқа-ришга олиб келади.
Шундай қилиб, талаб инфляцияси умумий талабнинг ўсиши натижасида баҳолар ўсиши билан намоён бўлади.
Ишлаб чиқариш билан боғлиқ (таклиф) инфляция
Бу инфляциянинг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:
а) ҳар хил жараёнлар ва таркибий ўзгаришлар туфайли меҳнат унумдорлигининг пасайиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган харажатлар ошади. Умуман, халқ хўжалиги бўйича ишлаб чи-қариш ҳажми, бинобарин, товарлар бўйича таклиф қисқаради ва товарлар баҳоси ошади. Корхоналарнинг фойда ҳажми қисқаради.
б) ҳар хил янги хизмат турлари пайдо бўлади, кам меҳнат унумдорлигида юқори иш ҳақи олишга имконият туғилади. Натижада товар ва хизматларга бўлган баҳо ошиб боради.
в) аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш мақсадида иш ҳақи-нинг ошиши, товарлар баҳосининг ошишига олиб келади ва яна иш ҳақи ошади ва ҳ.к. Бу занжир узлуксиз давом қилиш мумкин.
Инфляцияда нафақат чакана баҳо, балки улгуржи баҳо ҳам ошиб боради. Ғарб мамлакатларида инфляциянинг асосий кўрсаткичи қи-либ чакана баҳоларнинг ўзгариши (ошиши) қабул қилинган. Агар маълум даврда баҳолар икки марта ошса, пул ҳам икки марта қадр-сизланган деб ҳисобланади.
Чакана баҳолар ўсишини ҳисоблаш махсус давлат органлари томонидан аниқланадиган баҳолар индексига асосланади. Баҳолар индексини ҳисоблашнинг бошланғич нуқтаси сифатида (юз фоиз деб) базис йили олинади ва жорий йилда баҳолар ўзгариши, ўртача йиллик ўсиш суръати ҳисобланиши мумкин.
Баҳолар индекси бу жорий йилдаги товарлар ва хизматлар баҳо-си йиғиндиси, яъни товарлар бозор савати баҳосининг шу товар ва хизматларнинг базис йилдаги умумий баҳоси, яъни бозор савати баҳосига нисбати сифатида аниқланиши мумкин. Юқоридаги фикрни қуйидаги формула орқали ифода қилиш мумкин.
жорий (2015) йилда баҳолар индекси |
= |
жорий (2015) йилда бозор савати баҳоси |
х100 |
базис йилдаги бозор савати баҳоси (масалан 2006 йил) |
Баҳолар индексини ҳисоблашда истеъмол товарлар баҳосининг индекси катта аҳамиятга эга. Баҳолар индекси турли усулларда баҳо-лар даражасини солиштиришга имкон беради. Жорий йилдаги баҳо-лар индекси базис йилдаги баҳолар индексига нисбатан ошиши - инфляция – «Баҳолар даражасининг ошиши»дан, баҳолар индекси-нинг камайиши–дефляция–«Баҳолар даражасининг камайиши»дан далолат беради.
Айтайлик, базис давр 1990 йил бўлсин (баҳолар даражаси 100% деб оламиз) ва 2004 йилда баҳо даражаси 350. Демак 2003 - 2013 йилларда баҳолар 3,50 марта ёки 250% га ошган, ёки 2000 йилда бирор товар 100 сўм турган бўлса, 2007 йилда шу товар 350 сўм туради.
Истеъмол товарлар баҳоси индексидан ташқари баъзи гуруҳ товарлар ва хизматлар, масалан: кийим, оёқ кийимлар, транспорт, уй- жой хизматлари ва бошқалар бўйича баҳолар индексларини ҳисоблаш мумкин.
Баҳолар индексига асосланиб, инфляция суръатларини аниқлаш мумкин. Бунинг учун жорий йил баҳолар индексидан базис давр баҳолар индексини чегириб, базис давр баҳолар индексига бўламиз. Масалан, 2015 йилда истеъмол товарларнинг баҳо индекси 110, 2007 йилда 140 бўлса, 2015 йилда инфляция суръати қуйидагича аниқ-ланади:
140 - 110
Инфляция = х 100 = 27,27%
суръати 110
Демак, 2015 йилда инфляциянинг ўсиш суръатлари тахминан 27,3% тенг бўлади.
Инфляциянинг ўсиш суръатлари тўғрисида гапирганда, унинг ривожланишини сон жиҳатдан аниқланишнинг бошқа йўли ҳам мав-жуд. Бу усул «70 лар қоидаси» деб аталади. Агар ҳар йиллик инфля-ция даражаси маълум бўлса, баҳолар икки карра ошиши учун неча йил керак эканлигини аниқлаш мумкин. Бунинг учун «70» ни ҳар йилги инфляция даражасига бўлиш керак. Масалан, инфляциянинг ҳар йиллик даражаси 5% бўлса, баҳолар даражаси 14 йилдан кейин икки марта ошиши керак. Агар ҳар йиллик инфляция даражаси 20% бўлса, баҳолар даражаси 3 йилдан кейин икки марта ошиши керак.
Шуни таъкидлаш керакки, бу усул ҳамма вақт ҳам, масалан, инфляциянинг ўсиш суръатлари юқори, (ҳар куни, ойда ўзгариб борадиган) бўлса, қулай ҳисобланмайди. «70 лар қоидаси» аҳоли жамғармаларининг, реал ёки миллий маҳсулот ҳажмининг икки марта ошиши учун неча йил керак эканлигини тўғри аниқлаб беришга им-кон беради.
Пулнинг қадрсизланиш даражаси турли мамлакатларда ҳар хил бўлиши мумкин. Инфляция даражаси ривожланган мамлакатларда пастроқ ва тез ўтиши кузатилса, иқтисодий жиҳатдан кам ривож-ланган мамлакатларда унинг даражаси юқори, сурункали ва «даво-лаш» ҳам кўпроқ вақт талаб қилиши мумкин. Масалан, 1971 - 1984 йилларда баҳоларнинг ўсиш суръатларини оладиган бўлсак, у ривож-ланган мамлакатларда 4,9% дан (Германия), 71% (Жазоир) гача бўлса, ривожланаётган мамлакатларда 8,5% дан (Ҳиндистон), 153% га (Аргентина) етган. Инфляциянинг намоён бўлиши ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш даражасига, миллий хўжалик фаолия-тига ва хусусиятига, миллий анъаналарига, минтақавий, иқтисодий ва сиё-сий ривожланиш хусусиятларига боғлиқ.
Ривожланган мамлакатларда инфляциянинг шароит ва омиллари ҳар хиллигини ҳисобга олиб уни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин.
Инфляция жамиятнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.
1. Мамлакат иқтисодий аҳволини танг ҳолга олиб келади:
– ишлаб чиқариш ҳажми тушиб кетади ва баҳоларнинг ошиб бориши ишлаб чиқариш истиқболларига тўғаноқ бўлади.
– капиталнинг асосий қисми ишлаб чиқаришдан савдо (муомала) соҳасига, воситачилик соҳасига оқиб ўтади. Чунки ишлаб чиқариш-дан кўра, савдо соҳасидаги капитал тезроқ ва кўпроқ фойда келтиради;
–баҳоларнинг ўзгариб туриши олиб-сотарликни ривожлантиради, арзон вақтида олиб, қиммат бўлганда сотиш жараёни, товар захираларини яшириш жараёнлари авж олади;
– кредит бериш жараёнлари чекланган бўлади. Қарз олувчилар кўпаяди-ю, қарз берувчилар сони қисқаради, чунки қарз берган ютқа-зиши мумкин;
– давлатнинг молия ресурслари қадрсизланади ва ҳ.к.
1. Аҳолининг кам даромад олувчи қисмининг ижтимоий аҳволи ёмонлашади. Уларнинг реал даромадлари камаяди. Номинал даро-маднинг баҳолар ўсишидан тушиши натижасида аҳолининг турмуш даражаси пасаяди. Айниқса, нафақа, давлат ташкилотларидан маош олувчиларнинг аҳволи қийинлашиши мумкин. Инфляция аҳоли жам-ғармаларининг қадрсизланишига олиб келади. Инфляция аҳоли баъзи қатламларининг (савдо-сотиқ соҳасида) бойишига олиб келади.
Давлат аҳолининг даромадлар даражасини тенглаштириш мақса-дида даромад ва солиқларни индексация қилиб боради.
ТАКДИМОТ (ПРЕЗЕНТАЦИЯ) ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА
12-мавзу.
Ссуда капитали ва кредитнинг иқтисодий асослари
Режа:
12.1. Ссуда капитали ҳаракати, унинг хусусиятлари,
12.2. Кредитнинг моҳияти ва унинг функциялари
12.3. Кредитлаш тамойиллари
12.4. Кредитнинг шакллари ва турлари, уларнинг тавсифи
12.1. Ссуда капитали ҳаракати, унинг хусусиятлари
Иқтисодий назарияда ссуда капитали деганда фоиз тўлаш шарти билан вақтинча фойдаланишга бериладиган ялпи пул маблағлари тушунилади. Ссуда капиталининг моҳиятини тўла тушуниш учун аввало унинг айланма ва савдо капиталларидан фарқини, характерли хусусиятини аниқлаш керак. Ссуда капитали капитал бозорида муҳим ўрин тутиб, миллий иқтисодиёт эҳтиёжларини қондиради.
Ссуда капиталининг ўзига хос хусусиятлари, унинг кредитордан қарз олувчига бўлган ҳаракатида ва аксинча жараёнда кўпроқ кўринади. Бу хусусиятлар қуйидагилардан иборат:
1. Ссуда капитали капитал сифатида – бу мулк унинг эгаси қарз олувчига капиталини доимий эгаликка эмас, балки вақтинча фойда-ланиш учун беради. Бу ҳолда капиталга бўлган эгалик капитал ҳара-катидан ажралади. Капитал корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолия-тини ташкил қилишнинг бошидан охиригача қатнашиб, унинг ҳажми ортиб борса-да, белгиланган капитал миқдори охир-оқибатда ўз эгаси – кредиторга қайтиб тўланиши лозим.
2.Ссуда капиталининг ўзига хос хусусияти, унинг товар сифатида эканлигидир. Кредитор томонидан пул маблағлари қарздор корхонага «сотилади». Корхоналар бу капитал ҳисобидан ишлаб чиқариш воситалари ва иш кучини сотиб оладилар. Ссуда капиталининг товар сифатидаги истеъмол қиймати – қарз олувчи томонидан унинг сама-рали ишлатилиши натижасида қарздор оладиган фойда ҳисобланади. Ссуда капиталининг истеъмол қиймати оддий товарнинг истеъмол қийматидан фарқ қилади. Ссуда капитали бўйича олинган фойданинг бир қисми ссуда фоизини тўлаш учун ишлатилади.
3. Ссуда капиталининг яна бир хусусияти, кредитор ва қарз олувчи ўртасидаги муносабатнинг узоқ давом қилишидир. Ссуда капита-лининг кредитордан қарз олувчига ўтиш жараёни даврлар бўйича тар-қатилган тўлов механизмининг босқичларида ифодаланади. Масалан, оддий савдо сотиқ жараёнида сотилган товарнинг нархи шу заҳотиёқ тўланади. Кредит ресурслари ва улардан фойдаланганлик учун тўловлар, одатда, маълум вақт ўтгандан кейин тўланади.
4. Ссуда капитали ҳаракатининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шундаки, ссуда капитали ҳаракати саноат ва савдо капитали ҳаракатидан фарққилиб, «сотувчи» (кредитор) ва «харидор» (қарз олувчи) ўртасидаги иқтисодий муносабат, яъни капитал ҳаракати, пул (П-П¢) кўринишида бўлади.
Судхўрлик капиталидан фарқли ўлароқ ссуда капитали аввало давлат, юридик ва жисмоний шахслар, кредит ташкилотларидан жалб қилинган молиявий ресурслар ҳисобига шаклланади (бу банкларнинг ссуда капитали бозорида ихтисослашган воситачилик ўрнини аниқ-лаб беради). Молиявий ресурсларнинг ссуда капиталига айланиши-нинг икки асосий манбасини кўрсатиш мумкин.
а) кредит муносабатлари ривожланишининг биринчи босқи-чида ссуда капитали шаклланишининг ягона манбаи сифатида давлат, юридик ва жисмоний шахсларнинг вақтинчалик бўш пул маблағлари манбаи сифатида намоён бўлди. Улар молиявий воситачиларга ихтиё-рий равишда вақтинча фойдаланишга, мавжуд маблағни капиталга айлантириш ва улардан фойда олишга берилади. Бу маблағлар кредит ташкилотларига тегишли бўлган депозит ҳисобларда қайд қилиниб, ўзларининг биринчи эгаларига шу қўйилмалар бўйича фоиз кўрини-шидаги даромад келтиришни таъминлайди. Бу манба ўзининг аҳамия-тини ҳозирги, ривожланган давлатлар шароитида ҳам йўқотган эмас;
б) нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг банк орқали ўтишида ишлати-ладиган маблағлар ҳам ссуда капитали шаклланишининг янги манбаи бўлиб, бу маблағлар айланма маблағларнинг доиравий айланиш жараёнида юзага келади. Корхоналарда молиявий ресурсларнинг вақтинча бўш бўлиб қолишининг қуйидаги асосий сабабларини кўр-сатиб ўтиш мумкин;
– ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш вақти билан олинган хом ашё, материаллар, ишчиларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар вақти-нинг мос келмаслиги;
– асосий фондларнинг эскиришини қоплаш учун мўлжалланган пул ажратмаси, яъни амортизация фондининг шакллантирилишидир.
Амортизация фонди маблағлари ҳам ссуда капитали манбаси си-фатида ишлатилиши мумкин.
Корхоналардаги фаолият натижасида юзага келувчи тақсимлан-маган фойда ёки унинг ишлатилиш жараёнида пайдо бўлган бўш маб-лағлар (масалан, йил охирида тўланадиган дивиденд шаклида) юри-дик шахсларнинг уларга хизмат кўрсатувчи кредит ташкилотларидаги ҳисоб-китоб ҳужжатларида жамғарилади.
Бу маблағлар банк томонидан корхона ва ташкилотларнинг пул маблағларига бўлган эҳтиёжини қондириш учун маълум муддатга ўтказилади.
Ссуда капитали бозорининг таркиби. Ссуда капитали бозори мо-лиявий бозорнинг таркибий қисми ҳисобланади ва унинг ҳолати ссу-да капиталининг доиравий айланиш жараёни билан боғлиқ.
Ссуда бозорининг асосий иштирокчилари бўлиб:
*дастлабки инвесторлар, яъни турли банкларда сақланувчи, ссуда капиталига айланувчи бўш молиявий ресурсларнинг эгалари;
*ихтисослаштирилган воситачилар, пул маблағларини бевосита жалб қилувчи, уларни ссуда капиталига айлантирувчи ва фоиз кўри-нишида ҳақ тўлаш ва қайтариш шарти билан вақтинчалик фойдала-нишга қарз олувчига берувчи кредит-молиявий ташкилотлари бўли-ши мумкин;
*молиявий ресурсларда етишмовчилик ҳис қилувчи ва ихтисос-лашган воситачиларга уларнинг бўш маблағларини вақтинчалик ишлатиб турганлиги учун тўлов тўлай оладиган давлат ташкилот-лари, юридик ва жисмоний шахс кўринишидаги қарз олувчилар бўли-ши мумкин.
Банклардан бериладиган кредит ресурсларнинг мақсадли йўна-лишидан келиб чиққан ҳолда ссуда капитали бозори қуйидаги асосий сегментларга бўлиниши мумкин:
пул бозори – айланма маблағларнинг ҳаракатини таъминловчи қисқа муддатли кредит операцияларнинг йиғиндиси;
капитал бозори –асосий маблағлар ҳаракатини таъминловчи қисқа ва узоқ муддатли операциялар тўплами;
фонд бозори – қимматбаҳоқоғозлар бозорига хизмат қилувчи кредит операциялар тўплами;
ипотека бозори – кўчмас мулк бозорига хизмат қилувчи кредит операциялар тўплами ва бошқалар.
Ҳар бир санаб ўтилган бозор сегментлари ўзига хос хусусиятларгаэга. Бу эса амалиётда молия-кредит институтларининг махсус тури ихтисослаштирилган тижорат банкларининг ташкил топишига олиб келади.
Замонавий ссуда капитали бозори асосий икки бўғин кредит тизими ва қимматли қоғозлар бозори (бирламчи ва иккиламчи бозорлар) бўлишини тақозо қилади. Ссуда капитали бозорининг таркибини қуйидаги чизмада келтириш мумкин.
Чизма
Келтирилган схемадан кўриниб турибдики, кредит тизими ҳар хил кредит молия институтларининг йиғиндисидан иборат. Қимматли қоғозларнинг бирламчи бозорида янги муомалага чиқарилган қим-матли қоғозлар сотилади ва сотиб олинади. Иккиламчи бозорда (фонд биржасида) олдиндан муомалага чиқарилган қимматли қоғозлар соти-лади ва сотиб олинади. Биржадан ташқарида қимматли қоғозларнинг сотилиши ва сотиб олиниши, одатда, биржадан ташқари савдо деб юритилади.
Қимматли қоғозлар бозори ва кредит тизимининг мавжудлиги ҳамда ривожланиш даражасига қараб ссуда капитали бозорининг ри-вожланиши тўғрисида хулоса қилиш мумкин. Жаҳон амалиётида ка-питал бозори АҚШ, Ғарбий Европа мамлакатлари ва Японияда юксак тараққий қилган.
12.2. Кредитнинг моҳияти ва унинг функциялари
Бизга маълумки, пул маблағларига кўп ҳолларда кредитларни, корхоналарнинг ҳисобварағдаги маблағларини ва нақд пулларни, айланма маблағларини ва молиявий ресурсларни киритадилар.
Бу иқтисодий категориялар ташқи томондан ўхшагани билан, уларнинг ички хусусиятлари жуда хилма-хил ва бир-бирига ўхша-майди.
Кредит - бу вақтинча бўш турган пул маблағларини пул эгаси ёки бошқалар томонидан маълум муддатга, ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиққан иқтисодий муно-сабатлар йиғиндисидир.
Кредит ёрдамида товар-моддий бойликлари, турли машина ва механизмлар сотиб олинади, истеъмолчилар маблағлари етарли бўл-маган шароитда тўловни кечиктириб, товарлар сотиб олишлари ва бошқа ҳар хил тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўла-дилар.
Кредит иқтисодий категория бўлиб, ижтимоий муносабатлар-нинг аниқ бир кўриниши сифатида юзага чиқади.
Кредит ҳар қандай ижтимоий муносабат эмас, балки ижтимоий ишлаб чиқариш маҳсули, қийматнинг ҳаракати, қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги иқтисодий муносабатларни ифодаловчи категориядир.
Кредитнинг моҳияти унинг ички белгиларини очиб беришга қаратилган. Кредитнинг моҳиятини очиш – бу унинг сифатларини, муҳим томонларини, иқтисодий муносабатлар тизимининг бир эле-менти сифатида кўрсатувчи асосларини билиш демакдир.
Иқтисодий категория сифатида кредитнинг моҳияти кўпгина иқтисодчи олимлар томонидан ўрганилиб чиқилган ва улар томони-дан кредитнинг моҳияти бўйича турлича фикр билдирилган.
Масалан, Э. Вознесенский, А. Зверев, Д. Аллахвердян каби олимкредит махсус категория ҳисобланса-да, у молия таркибига киради, деб ҳисоблашади.
В. Захаров, О. Лаврушин, М. Пессель, И. Левчук, В. Рыбин, А. Қодиров, Т. Қоралиев каби олимлар эса кредитни молия билан параллел равишда фаолият кўрсатувчи алоҳида мустақил иқтисодий категория, деб ҳисоблайдилар.
Кредитнинг мустақил категория сифатида моҳиятини аниқлаш мураккаб саволлардан биридир.
Кредит қарзга бериладиган қийматнинг ҳаракати сифатида тушуниш мумкин.
Захаров В. «Кредит вақтинчалик фойдаланишга бериладиган қиймат бўйича бўладиган ижтимоий муносабатдир» деб хулоса қил-ган бўлса, Қодиров А., Пессель М. эса кредит иқтисодий категория бўлиб, унда ишлаб чиқариш муносабатлари ўз аксини топади ва давлат, хўжалик ташкилотлари, корхоналар, муассасалар бир-бирига қийматни маълум вақтга, қайтариб бериш ва тўлаш шарти билан берадилар, деб уқтирадилар.
Юқоридаги фикрларга асосланган ҳолда кредитнинг баъзи му-ҳим томонлари аниқланади:
биринчидан, унинг ижтимоий маҳсулот яратиш, миллий даромад ва пул ресурсларини қайта тақсимлашга боғлиқлиги;
иккинчидан, кредитнинг ҳаракат шаклига (товар ёки пул тарзи-да) эга эканлиги;
учинчидан, такрор ишлаб чиқаришдаги ҳаракатнинг асосий ҳал этувчи белгиси (қарз) эканлиги ва ҳ. к.
Берилган кредит қайтувчанлик характерига эга. У худди шу сифати билан молиядан фарқ қилади.
Ссуда капитали манбаларининг таҳлили кредитнинг иқтисодий категория сифатидаги моҳиятини аниқлашга асос бўлиб хизмат қилди.
Бир қатор иқтисодчиларнинг фикрича, кредитжамиятдаги вақ-тинча бўш пул маблағларини йиғиш ва уларни тақсимлаш шаклидир.
Бу нуқтаи назардан, кредит вақтинча бўш пул маблағларини қарзга бериш бўлиб, муайян белгиланган муддатдан сўнг бу маблағ-лар ўз манбасига қайтиб келиши керак.
Кредитнинг моҳиятини янада аниқлаштириш учун унинг тар-кибини, ҳаракат босқичларини, иқтисодий тушунча сифатидаги му-ҳим белгиларини ва ижтимоий - иқтисодий характеристикасини кўриб чиқамиз. Кредитнинг моҳиятини тушуниш учун, авваламбор, унинг таркиби нимадан иборат эканлигини тушуниб олиш зарур. Кредит муносабат бўлиши учун унинг зарур элементлари – кредит-нинг объекти ва субъекти бўлиши зарур.
Кредит муносабатларида субъектлар икки хил бўлади:
1. Кредитор (қарз берувчи)
2. Қарз олувчи
Бундан ташқари, кредит муносабатлари таркибининг элементи сифатида кредитнинг объекти юзага келади.
4-чизма
Кредит муносабатларининг объектлари ва субъектлари.
Кредит объекти - бу (кредитор) қарз берувчидан қарз олувчига бериладиган ва қарз олувчидан кредитор (қарз берувчи)га қайтиб бериладиган қийматдир.
Бунда қарзга берилган маблағ ўз қийматини сақлаб қолиши кредитнинг асосий сифати ҳисобланади.
Кредит таркиби унинг элементлари бирлигини ифодалайди.
Кредитнинг ҳаракат босқичлари ҳам унинг муҳим белгиси ҳисобланади. Қарзга берилувчи қиймат ҳаракатини қуйидаги схемада ифодалаш мумкин:
Бк - Окз - Ик ... Вр ... Қк - Фкс
Бк – кредитнинг берилиши;
Окз– кредитнинг қарз олувчи томонидан вақтинчалик эҳтиёж-ларини қондириш учун олиниши;
Ик – кредитнинг ишлатилиши қарз олувчининг кредитни нима мақсадда олганлиги билан узвий боғлиқ бўлади;
Вр – қарз олувчининг хўжалигида қарзга олинган қиймат айлан-маси тугалланишини ресурсларнинг айланмадан чиқарилишини ифо-далайди;
Қк – кредитни қайтариш;
Фкс – вақтинчалик берилган қийматни кредитор қўлига қайтиб келиши (% билан).
Кредитнинг моҳиятини маьлум вақтдан кейин қайтариб бериш ва фоиз билан қайтариш шарти янада кенгроқ очиб беради. Бу ҳар иккала шартдан ташқари, кредитнинг иқтисодий категория сифатида ҳаракат қилишини асослаш учун иқтисодий муносабатларнинг чуқур ижтимоий - иқтисодий белгиларини ҳисобга олиш зарур.
Кредит моҳиятининг таҳлили узлуксиз жараён. Таҳлил жараёни-да янгидан янги белгилар, хусусиятлар юзага чиқиши мумкин.
Ҳар қандай иқтисодий категория ўзининг функцияларига эга бўлгани каби кредит ҳам ўзининг бир қатор функцияларига эга. Ижтимоий иқтисодий тизимда кредитнинг ўрни ва аҳамияти бажараётган функциялари билан аниқланади. Кредитнинг функцияси – бу кредитнинг иқтисодиётдаги фаолияти конкрет равишда намоён бўлишидир.
Кредитни таҳлил қилишда, функция, унинг моҳияти ва аҳамияти ўртасидаги оралиқ бўғин сифатида кўриб чиқилади.
Кредитнинг функциялари ҳақида олимлар ўртасида ягона изчил-лик йўқ.
И. Лаврушиннинг фикрича, кредитнинг функцияларини таҳлил қилишда иккита ечилмаган муаммо мавжуд:
1. Функцияни тушунишнинг услубий асослари.
2. Функцияларнинг таркиби ва структураси.
Кредитнинг таркибий қисмидан келиб чиққан ҳолда унга қуйидаги муносабатларга хос функциялар тааллуқли:
а) кредиторнинг қарз олувчи ва қарзга берилувчи қиймат билан муносабати орқали;
б) қарз олувчининг кредитор ва қарзга берилувчи қиймат билан муносабати орқали;
в) қарзга берилувчи қиймат билан кредитор ва қарз олувчининг муносабати орқали.
Кредитор ва қарз олувчи ўртасидаги муносабат шундай аниқ-ланадики, бунда кредитор қарз олувчига ресурсларни таклиф қилади, қарз олувчи бу ресурсларни ишлатади ва бунда қарзга берилувчи қиймат кредитор ва қарз олувчи ўртасида айланади. Бу ердан кредит-нинг биринчи функцияси келиб чиқади:
Қарзга берилувчи қийматни вақтинча фойдаланишга бериш функцияси.
Кредит ва пул маблағлари ўртасидаги муносабатлардан келиб чиққан ҳолда, кредитнинг ҳақиқий пулларни кредит пуллари билан алмаштириш функцияси олдинга сурилган. Лекин бу функция ҳозир-ги кунда иқтисодий муносабатлар «саҳнасидан» чиқиб кетган.
Кредитнинг ташқи муҳит билан алоқаси унинг иккинчи функ-циясини келтириб чиқаради.
2. Қайта тақсимлаш функцияси.
Кредит такрор ишлаб чиқариш жараёнининг барча фазаларига - ишлаб чиқариш, тақсимлаш, муомала ва истеъмолга хизмат кўрса-тади.
Такрор ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ ҳолда кредит, ишлаб чиқариш, тақсимлаш ёки истеъмол жараёнида кечадиган функциялардан фарқли ўлароқ қайта тақсимлаш функциясини бажаради.
Бозор иқтисодиёти шароитида ссуда капитали бозори вақтинча бўш молиявий ресурсларни бир фаолият жабҳасидан бошқасига йўналтирувчи ва натижада юқори фойдани таъминловчи ўзига хос дастак сифатида намоён бўлади.
Қайта тақсимлаш функцияси ёрдамида корхоналар, ташкилот-лар, давлат ва шахсий секторнинг бўш пул маблағлари ва даромад-лари ссуда капиталига айлантирилади ва вақтинча фойдаланишга, муайян тўлов асосида берилади. Бу функция ёрдамида ишлаб чиқа-ришдаги пропорциялар ва пул капитали ҳаракати бошқарилиб турилади.
Ўзининг турли тармоқлар ва минтақаларда табақаланиш даража-сига таяниб, кредит иқтисоднинг стихияли макробошқарувчиси сифатида намоён бўлади. Баьзи ҳолларда бу функциянинг амалга оширилиши бозор тизимида номутаносибликнинг чуқурлашувига олиб келиши мумкин. Худди шундай ҳолат МҲД давлатларида бозор иқтисодига ўтиш босқичида намоён бўлмоқда. Шунинг учун кредит тизимини давлат томонидан бошқаришнинг муҳим вазифаларидан бири бу иқтисодий устунликни оқилона тавсифлаш ва кредит ресурс-ларини у ёки бу тармоққа жалб қилишни рағбатлантиришдан ибо-ратдир.
3. Муомала харажатларини тежаш функцияси.
Кредит вужудга келиш давридан бошлаб ҳақиқий пулларни (олтин, кумуш) кредит пуллари – векселлар, банкноталар, чеклар билан алмашинишини таъминлаб келган. Лекин, олтиннинг монетар аҳамияти йўқолиши туфайли кредит шу функцияси ёрдамида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириб, ҳисоб-китобларнинг тезлигини ва кам харажатлигини таъминламоқда. Капиталнинг муомалада бўлиш вақтининг иқтисод қилиниши унинг ишлаб чиқаришда бўлиш вақтини оширади ва бу ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, фойданинг ортишига олиб келади.
Бу функциянинг амалга ошиши кредитнинг иқтисодий моҳия-тидан келиб чиқади. Унинг манбаи саноат ва савдо капиталининг доиравий айланиши жараёнида вақтинча бўшаган молиявий маб-лағлар ҳисобланади. Хўжалик субъектлари пул маблағларининг ке-либ тушиши ва ишлатилиши ўртасидаги вақт бўйича фарқ фақатгина ортиқча маблағлар ҳажмини эмас, балки молиявий маблағларнинг етишмовчилигини ҳам аниқлаб беради. Шунинг учун корхона ва ташкилотларнинг ўз айланма маблағларининг вақтинчалик етишмов-чилигини тўлдириш учун ссудалар бериш кенг тарқалиб борган.
4. Капитал тўпланишининг жадаллашуви ва концентрация-лашуви функцияси.
Капитал тўпланиши жараёни иқтисодий ривожланишнинг барқа-рорлашуви ва хўжалик юритувчи ҳар бир субъектнинг мақсадга эришишининг муҳим шарти ҳисобланади. Бу масалани ҳал қилишга ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, шунинг билан бирга қўшимча фойда олишга қарз маблағларидан фойдаланиш ёрдам беради. Шуни таъкидлаб ўтиш зарурки, иқтисодий инқироз даврида бу ресурс-ларнинг қимматлилиги кўпчилик хўжалик фаолияти жабхаларида капитал тўпланишини жадаллаштириш масаласини хал қилишда тўсқинлик қилади. Шунга қарамасдан, кўрибчиқилаётган функция хозирги шароитда режали иқтисодиёт даврида ривожланмаган ва маблағлар билан таъминланмаган фаолият жабҳаларини молиявий маблағлар билан таъминланиш жараёнини сезиларли тезлаштирди.
5. Муомалага тўлов воситаларини чиқариш функцияси.
Бу функциянинг амалга ошиши жараёнида кредит фақатгина товар эмас, балки пул муомаласининг жадаллашувига, ундан нақд пулларни сиқиб чиқариб, тўловлар айланишининг тезлашувига ижо-бий таъсир кўрсатади. Кредит туфайли пул муомаласи доирасига вексель, чек, кредит карточкалари каби воситалар киритилиб, нақд пулли ҳисоб-китобларни нақдсиз операциялар билан алмаштиради. Бу эса ички ва халқаро бозордаги иқтисодий муносабатлар меха-низмини осонлаштиради ва тезлаштиради. Бу масалани ҳал этишда тижорат кредити замонавий товар алмашинувининг керакли эле-менти сифатида муҳим ўрин тутади.
Фан-техника тараққиётининг жадаллашуви ҳам кредит орқали самаралироқ амалга оширилиши мумкин. Урушдан кейинги йил-ларда фан-техника тараққиёти ҳар бир мамлакат ёки алоҳида хўжалик юритувчи субъект иқтисодий ривожининг ҳал қилувчи омилига айланган. Кредитнинг фан-техника тараққиётини жадаллаш-тиришдаги ўрнини фан-техника ташкилотларининг фаолиятини мо-лиялаштириш жараёни орқали кузатиш мумкин. Илмий тадқиқот ишларини олиб борувчи марказларнинг нормал ишлаб туришини таъминлаш учун ҳам, улар фаолиятини молиялаштиришда кредит ресурслари ишлатилиши мумкин. Шунингдек, кредит инновацион жараёнларда ишлаб чиқаришга илмий тадқиқот натижаларини жорий қилиш ва ишлаб чиқариш технологиясини ўзгартириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш жараёнларини амалга ошириш учун зарур.
Албатта, корхоналарнинг маблағлари етарли бўлгани ҳолда, бу турдаги харажатлар дастлаб корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисоби-дан молиялаштирилади, шунингдек, ўз маблағлари етарли бўлмаган шароитда банкнинг мақсадли ўрта ва узоқ муддатли ссудалари ҳисо-бидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Кредитни ишлатиш самарадорлиги уни позитив равишда ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришга ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишига таъсири билан аниқланади.
Кўриб ўтганимиздек, кредит хўжалик субъектлари томонидан ишлаб чиқариш ва сотув, тўлов жараёнидаги маблағлар етишмов-чилигини қоплаш учун олинади. Агар корхона ишлаб чиқариш заҳи-раларини сотиб олиш учун кредит маблағлардан фойдаланадиган бўлса, шу кредит фондлар айланишининг барча босқичларини босиб ўтади ва миқдорий жиҳатдан ўсган ҳолда айланишдан чиқарилади ва қарз берувчига қайтарилади.
Кредит ресурсларидан корхона қуйидаги ҳолларда фойдала-ниши мумкин:
1. Корхона кредитни харажатларнинг бирон турини амалга ошириш учун, масалан, хом ашё, материаллар сотиб олиш, тугал-ланмаган ишлаб чиқариш учун ёки жўнатилган товарлар учун олиши мумкин.
2. Корхона айланма фондларнинг доиравий айланишининг бар-ча босқичларига кредитни жалб қилиши мумкин. Масалан, ишлаб чиқариш захиралари сотиб олишга, тугалланмаган ишлаб чиқаришга, тайёр маҳсулотга, жўнатилган товарларга ва бошқа харажатлар учун.
3. Корхонани комплекс кредитлаштириш зарур бўлганда амалга оширилади.
12.3. Кредитлаш тамойиллари
Кредит муносабатлари иқтисодиётда мавжуд аниқ услубий асос-ларга таянади. Унинг асосий элементлари бўлган ссуда капитали бо-зори операциялари маълум тамойиллар асосида олиб борилади. Бу тамойиллар кредит ривожланишининг биринчи босқичида кўзга таш-ланган эди, кейинчалик эса улар умумдавлат ва халқаро кредит қонунчилигида яққол ўз аксини топди. Иқтисодий тушунча сифатида кредит бир неча тамойилларга эга. Булар кредитнинг қайтиб берилиши, кредитнинг муддатлилиги, кредитнинг таъминланганлиги, мақсадлилиги ва тўловлилик тамойилларидир. Қуйида биз ҳар бир тамойилнинг мазмунини қисқача таърифлаб ўтамиз.
1. Кредитнинг қайтиб бериш тамойили
Бу тамойил кредитнинг мустақил иқтисодий тушунча эканли-гининг шартидир. Қайтиб беришкредитнинг умумий белгиси ҳи-собланади. Қайтиб бериш ўз-ўзидан вужудга келмайди: у моддий жараёнларга, қиймат айланишининг тугашига асосланади. Аммо айланма ҳаракатнинг тугаши бу – қайтариб бериш эмас, фақат қай-тариб бериш учун замин тайёрлашдир. Кредитни қайтариш айланма-дан чиққан маблағлар қарз олувчига пул маблағларини қайтариш имкониятини берган тақдирда амалга оширилади. Қайтариб бериш лаёқати иккиёқлама жараённи ифода этади, у кредитор учун ҳам, қарз олувчи учун ҳам бир хил даражада муҳимдир.
Қийматнинг қайтувчи ҳаракатининг ҳуқуқий томони ҳам му-ҳимдир. Муайян бир муддатга бериладиган қийматга эгалик ҳуқуқи кредитордан қарз олувчига ўтмайди.
Қарзга бериладиган қиймат фақат муайян бир муддатгагина ўз эгаси қўлидан узоқлашади, лекин эгасини ўзгартирмайди.
Бўш турган ресурсларни аккумуляция қилувчи банклар бу ре-сурслардан хусусий ресурслар сифатида фойдалана олмайди. Банк қарзга берувчи маблағнинг эгаси бўлиб, корхона, ташкилот, алоҳида шахслар ҳисобланади.
Қайтариб бериш муайян шартномада акс эттирилади.
Қайтариб бериш объектив белги ҳисобланади. Кредитни қай-тариб берувчи томон уни бошқа иқтисодий категориялардан, жумла-дан, молиядан фарқ қилиш имкониятини беради.
Кредитдан самарали фойдаланиш асосида қайтариб бериш – бутун банк фаолиятининг марказий пункти ҳисобланади. Кредитнинг бу тамойили кредит ва ундан фойдаланганлик учун фоиз суммасини кредит берган муассаса ҳисобига кўчириш йўли билан ифодаланади. Шу йўл биланбанклар кредит ресурсларининг қайта тикланишини таъминлайдилар. Бизнинг амалиётимизда марказлашган режали иқти-содиёт шароитида кредитлашнинг «қайтарилмайдиган ссуда» деганнорасмийтушунчаси бор эди. Кре-дитлашнинг бу шакли халқ хўжа-лигининг кўп тармоқларида, айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида кенг тарқалган эди. Кредит давлат банки томонидан қарз олувчининг молиявий аҳволини ҳисобга олмаган ҳолда берилар эди. Ўзининг иқтисодий моҳиятига кўра, қайтарилмайдиган ссудалар бюджет субсидиясининг қўшимча шакли сифатида намоён бўлади. Бозор иқтисодиёти шароитида «қайтарилмас кредит» тушунчаси бозор иқтисодиёти тамойиллари учун бегона ҳисобланиб, бундай кредит-нинг амалиётда бўлиши иқтисодиёт учун жуда хавфлидир.
2. Кредитнинг муддатлилиги
Бу тамойил кредит берувчидан олинганкредитни ўз вақтида қай-тариб бериш муддатини, яъни кредитнингқандай муддатга берил-ганлиги билан тавсифланади. Бунда шу муддатлилик тамойилига кўра, кредит узоқ ва қисқа муддатли кредитларга бўлинади.
Кредитнинг муддатлилик тамойили қарздор учун қулай бўлган ҳар қандай вақтда эмас, балки кредит битимида кўрсатилган маьлум муддатда кредитнинг қайтарилиши зарур эканлигини билдиради. Кредитнинг муддатлилиги ҳар иккала томон, кредитор ва қарз олувчи учун муҳимдир. Агар кредитор қарзни фоизи билан ўз вақтида қайтиб олса, уни эгасига ўз вақтида қайтариш ёки яна кредитга бериш имкониятига эга бўлади. Қарз олувчи кредитни самарали ишлатиб, уни ўз вақтида кредиторга қайтариш ва шу билан шартномадаги жазо чораларидан қутилишидан манфаатдор. Кредитнинг муддати бўйича кредит шартномада кўрсатилган шартларнинг бузилиши натижасида қарз берувчи қарз олувчига иқтисодий чоралар ( жарималар шаклида, кредит бўйича фоиз даражасини ошириш, кредитнинг муддатини қисқартириш ва бошқалар)ни қўллаши мумкин. Бу чоралар ҳам ёрдам бермаган ҳолларда қарз берувчи молиявий талабларни хўжалик суди орқали ундириб олиши мумкин. Кредитнинг муддатлилиги келиб ту-шувчи бойликларни тежамли ва қайта ишлатиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотни жўнатиш, товарларни сотиш муддатларига ва пировард натижада айланма фондларининг доиравий айланишининг тезлигига боғлиқдир.
3. Кредитнинг таъминланганлик тамойили
Бу тамойил ёрдамида иқтисодиётнинг ривожланишида қиймат ва моддий ишлаб чиқариш ўртасида бўлиши зарур бўлган пропор-цияларнинг бир меъёрда бўлиши рағбатлантирилади. Бу тамойил-нинг асосий моҳияти шундаки, бунда хўжалик айланмасида иштирок этувчи банк маблағларининг ҳар бир сўмига муайян моддий бойлик-ларнинг бир сўми қарама-қарши туриши керак. Банклар томонидан халқ хўжалиги тармоқларига берилган кредитлар тўлиқ товар моддий бойликлари ва маьлум харажатлар билан таъминланган бўлиши ке-рак. Тармоқларга таъминланмаган кредитларнинг берилиши банк кредитларининг банкка қайтиб келмаслигига асос ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, банкнинг ликвидлилигига ва пул муомаласига катта таь-сир кўрсатади. Шунинг учун ҳам, бозор иқтисодиёти шароитида банклар томонидан бериладиган кредитларнинг товар моддий бой-ликлар ва харажатлар билан таъминланган бўлишига муҳим эътибор берилмоқда. Ҳозирги шароитда бужараённинг амалга оширилишини қуйидагича ифодалаш мумкин.
Кредит олаётган корхона банкка товар ёки товар ҳужжатларини, бошқа бирор шаклдаги мулкни гаровга қўяди. Агарда банк берган кредит қарз олувчи томонидан ўз вақтидабанкка қайтарилмаса, банк товарни сотиш ҳисобидан қарз ўрнини қоплаш ҳуқуқига эга бўлади. Баъзида кредит варрант асосида ҳам берилиши мумкин. (Варрант –гаров учун хизмат қилувчи ҳужжат). Бунда кредитор бераётган кре-дити товар - моддий бойликлар билан таъминланганлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
Банк ссудаларининг товар - моддий бойликлар билан тўлиқ таъминланганлиги пул муомаласининг барқарорлигини таъминлайди, чунки банк айланмасидаги пуллар нақд пулга трансформацияланиб туради.
Хулоса қилиб айтганда, кредитнинг таъминланганлик тамойили қарз олувчи ўзига олган мажбуриятларни бузиш шароитида қарз берувчининг мулкдорлик манфаатларини ҳимоя қилишни таъмин-лайди ва кредитни бирор гаров ёки молиявий кафолат асосида беришдаўзининг амалий аксини топади. Бу умумиқтисодий барқарорлик даврида, айниқса, муҳимдир.
4. Тўловлилик тамойили
Бу тамойил айланма фондларининг доиравий айланишини, кен-гайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнини таъминловчи тўлов ресурслари суммасини аванслаштириш заруриятидан келиб чиқади.
Бу тамойилга асосан корхоналар фойдаланилган қарз маблағ-лари учун кредиторга фоиз шаклида тўловни ўтказадилар. Кредит-нинг тўлаш уни тўлиқ суммада ўз эгасига қайтарилишинигина эмас, шу билан кредит учун фоиз шаклидаги тўлов билан қайтарилишини ифодалайди. Демак, кредитор ўз маблағларини ҳеч вақт ўз ҳажмида қайтариб олиш шарти билан бермайди, бунда у маблағни қарзга берганлиги учун муайян тўлов талаб қилади (фоизсиз имтиёзли кредитлар бундан мустасно).
Кредитнинг тўлови нафақат банклар хўжалик ҳисоби мақомига, шу билан бирга, корхоналарни бевосита фойдаси билан боғлиқ хўжа-лик ҳисобига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.
Кредит учун ҳақ тўлашнинг иқтисодий моҳияти қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги қўшимча олинган фойданингтақсимлани-шини қайд қилишда намоён бўлади. Кўриб чиқилаётган тамойилнинг амалиётда учта асосий функциясини бажарувчи банк фоизи меъёри-ни ўрнатиш жараёнида намоён бўлади:
– юридик шахслар фойдасининг ва жисмоний шахслар даро-мадининг тақсимланиши;
– ишлаб чиқаришни тартибга солиш ва ссуда капиталининг тақ-симланиши орқали тармоқ, тармоқлараро ва халқаро миқёсда айла-ниши;
– иқтисодиётривожининг инқирозли босқичидабанк мижозлари-нинг пул маблағларини инфляциядан ҳимоялаш ва бошқалар.
Ссуда фоизининг ставкаси ссуда капиталидан олинган йиллик даромад суммасининг берилган кредит суммасига нисбати билан аниқланиб, кредит ресурсларининг баҳоси сифатида намоён бўлади.
Бошқа товарлар баҳоси белгиланишининг анъанавий механиз-мидан фарқли ўлароқ,кредитнинг баҳоси, ссуда капитали бозоридаги талаб ва таклифнинг нисбатини ўзида акс эттиради ва у бир қатор омилларга боғлиқ бўлади:
– бозор иқтисодиётининг даврий ривожланиши ( инқироз дав-рида ссуда фоизи ўсади, юксалиш даврида эса пасаяди);
– инфляция жараёни суръатлари ( амалиётда ссуда фоизининг инфляция ўсиш суръатларидан орқада қолиши учраши мумкин );
– тижорат банкларни кредитлаш жараёнини амалга оширувчи Марказий банк орқали давлат кредитини тартибга солишнинг сама-радорлиги;
– халқаро кредит бозоридаги ҳолат (масалан, бирор мамлакатда кредит бўйича фоиз ставкасининг ошиши шу мамлакатга чет эл капи-талининг оқиб келишига олиб келади ва бу миллий бозорлар ҳола-тига таъсир кўрсатади.);
– жисмоний ва ҳуқуқий шахслар пул жамғармаларининг дина-микаси (уларнинг ҳажми қисқарган ҳолда ссуда фоизи ўсади);
– потенциал қарз олувчиларнинг кредит ресурсларига бўлган эҳтиёжини аниқлаб берувчи ишлаб чиқариш динамикаси;
– ишлаб чиқаришнинг мавсумийлиги (чет эл амалиётида банк-лар мавсум даврида кредитлар бўйича фоизларни оширадилар);
– давлат томонидан бериладиган кредит миқдори билан давлат-нинг ички қарзлари ўртасидаги нисбат (ссуда фоизи ички давлат қарзлари ўсиши билан бирга ўсиб боради).
5. Кредитнинг мақсадли бўлиши
Бу тамойилнинг моҳияти шундаки, қарз олувчи томонидан олин-ган кредитлар аниқ бир мақсадни амалга оширишга йўналтирилган бўлиши зарур. Кредитнинг қайси мақсадга йўналтирилганлиги, маса-лан, товар-моддий бойликлар сотиб олишга ёки бирор ишлаб чиқа-риш харажатларини қоплашга ва ҳоказоаниқ бирор объектга мақ-садли йўналтирилганлиги корхона билан банк ўртасида тузиладиган кредит шартномада кўрсатилган бўлади. Корхона олган кредитини фақатгина кредит шартномада кўрсатилган ишни бажаришга сарф-лаши керак . Бунда кредит муайян, аниқ объектга: ишлаб чиқариш харажатларига, ишлаб чиқариш захираларига, тайёр маҳсулотга, жўнатилган товарларга, ҳисоб-китоб ҳужжатларига ва ҳоказоларга берилади.
Юқорида келтирилган тамойиллар кредитнинг иқтисодий кате-гория сифатида мавжуд бўлиши ва ҳаракат қилишининг муҳим томонларини ўзида ифодалайди.
Бизнинг фикримизча, бозор иқтисодиёти шароитида кредитнинг юқорида келтирилган тамойилларидан ташқари, кредитдан оқилона фойдаланишни ифодаловчи тамойил кредитнинг самарадорлиги та-мойилини киритишимиз зарур. Бу тамойил нафақат кредит ва фоиз суммасини банкга қайтариб тўлашни, бундан ташқари, шу кредит ёрдамида кредитланадиган ёки молиялаштириладиган соҳа , тармоқ, корхона қанча самарадорликка эришишини ифодалаши зарур. Бозор иқтисодиёти шароитида бериладиган кредитлар маълум бир лойиҳа-ларнинг бажарилишига йўналтирилган бўлади. Банклар лойиҳаларни кредитлаш ёки молиялаштиришдан олдин лойиҳани бажариш учун йўналтириладиган маблағларнинг самарадорлигини ҳисоблаб чиқиш-лари зарур. Агар биз бозор иқтисоди юқори ривожланган мамлакат-ларда кредитлаш ва лойиҳаларни молиялаштириш амалиётига эъти-бор берадиган бўлсак, бу мамлакатларда корхона, ташкилотларга кредит беришдан олдин қўйиладиган маблағларнинг самарадорлиги ҳисоб-китоб қилиб чиқади. Агарда лойиҳага қўйиладиган маблағлар самара берадиган бўлсагина, шу лойиҳа учун маблағ ажратилади. Ҳар бир корхона ва ташкилот учун кредитдан фойдаланишда унинг самарадорлигига алоҳида эътибор бериш фойдадан холи эмас, чунки самарадорлик кредитнинг зарурий шартларидан бири ҳисоб-ланади. Кредитнинг самарадорлиги ишлаб чиқариш ва савдо ҳажмига тўғридан-тўғри боғлиқ. Самарадорлик тамойилининг мавжудлиги ва унга риоя қилиш кредитнинг бошқа тамойилларининг бажарилиши учун асос ҳисобланади. Самарадорлик кредитдан аниқ, мақсадли фойдаланишни тақозо қилади. Шунга асосланган ҳолда кредитнинг самарадорлигини содда қилиб қуйидагича ифодалаш мумкин:
Сотилган товар
маҳсулот ҳажми
Самарадорлик =
Кредит қўйилмаларининг
ўртача қолдиғи
Бу кўрсаткич кредит қўйилмалар ўртача қолдиғининг 1 сўмига тўғри келадиган сотилган товар-маҳсулотнинг ҳажмини кўрсатади. Кредитни жалб қилиш ёрдамида ишлаб чиқариш суръатларининг ўсиши, товарларни сотиш ҳажмининг ошиши кредитнинг самара-дорлигини белгилаб беради. Корхона кам кредит ресурслар ҳисобига кўп маҳсулот сотувига эришадиган бўлса, кредитнинг сама-радорлиги шунча юқори бўлади.
Кредитлашнинг юқори самарадорлиги минимал меҳнат харажат-лари орқали максимал фойдага эришадиган корхоналар учун харак-терлидир.
Агар кредит самарадорлигига таъсир қилувчи бошқа омилларни ҳам ҳисобга оладиган бўлсак, кредитнинг самарадорлигини кенгроқ олган ҳолда қуйидаги формула орқали ифода қилиш мумкин.
Р Р
Скр = - * *Окр
ОФк = К ОФк = К х Ооф
Скр – кредит қўйилмаларинингсамарадорлиги;
Р – тўла таннархида реализация қилинган товар маҳсулоти;
ОФк – кредитор қарздорликни ҳисобга олган, лекин қарз маб-лағларини ҳисобга олмаган ҳолдаги айланма фондларининг ўртача қолдиғи;
К – қисқа муддатли кредит қўйилмаларининг ўртача қолдиғи;
Окр– ҳисобот давридаги қисқа муддатли кредитнинг айланиш сони;
Ооф – ҳисобот давридаги айланма фондларининг айланиш сони;
Формуладан кўриниб турибдики, кредит ресурсларнинг сама-радорлиги асосан икки омил: сотилган маҳсулотнинг ҳажми ва кредит ресурсларининг айланиш даврига боғлиқ. Савдо ҳажми қанчалик катта бўлса ва кредит ресурсларининг айланиш даври қанчалик қисқа бўлса, кредит қўйилмаларининг самарадорлиги шунчалик юқори бўлади. Банк томонидан берилган маблағлар хўжалик айланмасида, ишлаб чиқаришга тезроқ жорий қилинса ва кредит маблағлар ишлаб чиқариш ва муомала жараёнини тезроқ босиб ўтса,улар келтирадиган самарадорлик шунчалик юқори бўлади. Банк кредити маблағлар доиравий айланишининг бирор босқичида ушланиб қоладиган бўлса, бу ҳол кредитни тўлаш муддатининг кечиктирилишига олиб келади. Бу, албатта, кредитнинг самарадорлиги пасайганлигидан далолат бериши мумкин.
Кредитнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида ғарб мамла-катлари амалиётидакредитлашнингбизучунянгиқоидаси қўлла-нилади. Бу қоида кредитлашда «5 «С»лар қоидаси» деб юритилади.
«5 «С» лар қоидаси»га асосан ҳар бир «С» бўйича корхонанинг фаолияти таҳлил қилиб чиқилади ва корхона фаолияти талабга жавоб берсагина корхонага кредит берилади. Қоидага асосан «С» ҳарфлари корхоналарнинг хўжалик фаолиятининг қуйидаги жиҳатларини ифо-далайди.
Character– қарз олувчининг характерини баҳолаш, унинг аввал-ги қарзлари; қарзни тўлай олиш қобилияти ҳамда бозордаги обрўси;
Саpаsity–қарз олувчининг бошлаган ишни охирига етказа олиш, тегишли даромад олиш ҳамда банк кредитларини қайтара би-лиш қобилияти;
Саpitаl– қарз олувчи сармоясининг етарлилиги;
Conditions– шартлар. Бунда иқтисодий муҳим ва мазкур бизнеснинг ривожланиши назарда тутилади;
Coloteral– гаров (кафолат, кафиллик, суғурта полиси, товар-моддий бойликлар) ва бошқалар.
Режалииқтисодиёт даврида кредитлашнинг бу тамойилларидан ташқари яна бир неча бошқа тамойиллар қўшимча равишда амал қилар эди. Социалистик хўжалик даврида юқоридаги тамойиллар иккинчи даражали ҳисобланар эди. Қуйидаги тамойиллар эса асосий, биринчи даражали тамойиллар бўлиб, кредитлаш жараёнида банклар кўпроқ шу тамойилларнинг бажарилишига эътибор берар эди.
Кредитни режанинг бажарилганлигига қараб бериш
Бу тамойилнинг моҳияти шунда эдики, банк кредитларининг умумий ҳажми ва шакллари банкларнинг кредит режалари асосида ўрнатилар эди. Бунда корхона ва ташкилотларга бериладиган кре-дитлар уларнинг ишлаб чиқариш режаларини бажаришларига қараб берилар эди. Ундан ташқари, кредит ҳажми бўйича муайян режа тузилар ва шу режага асосан кредит берилиши, унинг ҳажми ва шакли белгиларди ва бу банк томонидан бошқарилар эди.
Бу тамойилга асосан, кредит режасида кўзда тутилган банк ссудалари квартал ёки ойига бир марта эмас, балки товар-моддий бойликларини яратиш жараёнига ва уларни ишлаб чиқариш мақсад-ларига сарфлаш ёки сотишнинг маълум босқичларида банк томони-дан ўрнатилган миқдорда берилар эди.
2. Дифференциялаштириш (кредитлашда ҳар хил ёндашиш) тамойили.
Бу тамойил ижтимоий зарурий меъёрларга мос ҳолда ишлаб чиқариш ва маҳсулотни реализация қилиш асосида корхона ва ташкилотларнинг қандай молиявий натижага эришганлигига қараб белгиланган. Хўжалик фаолиятининг натижаларига қараб корхоналар «яхши ишлайдиган» ва «ёмон ишлайдиган» корхоналарга бўлиб кре-дитланган. Бу тамойилга асосан ижобий молиявий натижаларга эришган корхона ва ташкилотларга кредитлаш жараёнида маьлум енгилликлар берилган. Корхоналарда молиявий қийинчиликлар бўл-ганда ишчиларга иш ҳақи тўлаш учун ёки бошқа тўловларни амалга ошириш учун кредитлар берилган. Ундан ташқари, яхши ишлайдиган корхоналарга енгил шароитда кредитлар берилган, масалан, кредитнинг фоиз ставкаси камайтирилган, корхона учун зарур бўл-ганда кредитнинг муддати узайтирилган ва ҳоказо.
Агар корхона ишлаб чиқариш режасини бажармаса ёки банкдан олинган кредитлар бўйича ўз мажбуриятларини вақтида амалга ошир-маса, бундай корхона ёмон ишловчи корхоналар қаторига киритилган ва банк томонидан бундай корхоналарга иқтисодий чоралар қўлланилган. Ёмон ишловчи корхоналарга кредитлашда банк қаттиқ ёндашган, яъни кредитларни жуда қисқа муддатга, юқори фоиз ставкалари бўйича берган. Баъзида банк олдиндан берган кредит-ларини муддатидан илгари ундириб олган, корхона юқори ташкило-тининг кафолати асосида кредит берган ёки баъзи ҳолларда кредит беришни умуман тўхтатиб қўйган.
Бозор иқтисодиёти шароитида бу тамойилларнинг барчаси ҳам ўринли бўлмаслиги мумкин.
12.4. Кредитнинг шакллари ва турлари, уларнинг тавсифи
Кредитга бўлган талаб қайси усулда ва муддатда, ким томондан қондирилишига ва қарз олувчиларга таклиф қилинишига қараб, кре-дит бир неча тур ва шаклларга бўлинади.
Узоқ даврлардан буён кредитнинг қуйидаги турлари қўлланилиб келинмоқда.
1. Қисқа муддатли кредитлаш;
3. Узоқ муддатли кредитлаш.
Қисқа муддатли кредитлашда кредитлар бир неча ойлардан бир йилгача бўлган муддатга берилади. Бу турдаги кредитлар ишлаб чиқариш айланма фондлари ва муомала фондларининг доиравий айланишининг узлуксизлигини таъминлайди. Бизга маьлумки, айлан-ма фондларнинг доиравий айланиши деярли барча ишлаб чиқариш соҳаларида бир йил ва ундан камроқ вақт давом қилади. Бир йил фондлар айланишининг табиий ўлчови сифатида хизмат қилади. Шунинг учун ҳам, бир йил қисқа ва узоқ муддатли кредитлашнинг чегараси бўлиб хизмат қилади. Қисқа муддатли кредитлар ўз табиатига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
1. Кредитлаш объектларининг иқтисодий моҳиятига қараб:
* товар моддий бойликлари учун бериладиган кредитлар;
* ишлаб чиқариш харажатлари (маҳсулотнинг янги турини ўзлаштириш, мавсумий харажатларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни) учун бериладиган кредитлар;
* ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун бериладиган кредит-лар (аккредитив очилганда, тайёр маҳсулотни жўнатганда ва бошқа ҳолларда).
2. Тўлаш муддатига қараб:
* муддатли, муддати кечиктирилган ва муддати ўтиб кетган кредитлар.
3. Кредитни тўлаш манбаларига қараб:
* қарз олувчининг ўз маблағлари ҳисобидан;
* грант маблағлар ҳисобидан;
* янги кредитлар жалб қилиш ҳисобидан.
4. Таъминланганлик тамойилининг амал қилишига қараб:
* тўғридан-тўғри таъминланганликка эга бўлган кредитлар;
* эгри (бирор корхона ва ташкилот воситасида) таъминланган-ликка эга бўлган кредитлар;
* таъминланмаган кредитлар.
5. Тўланадиган фоиз даражасига қараб:
* ўртача (нормал) фоиз ставкали;
* юқори фоизли;
* паст фоиз ставкали;
* фоизсиз кредитларга бўлинади.
Узоқ муддатли кредитлашда, кредитлар бир йилдан ортиқ муддатга берилади. Узоқ муддатли кредитлар асосан, асосий фонд-ларни такрор ишлаб чиқариш ва улар билан боғлиқ соҳаларни таъминлашда ишлатилади. Ҳозирги даврда узоқ муддатли кредитлар банклар томонидан жуда кам миқдорда берилса-да, улар капитал қўйилмаларини, лойиҳаларни молиялаштиришнинг асосий манбаи сифатида давлатимиз иқтисодини ривожлантиришда катта аҳамият касб этмоқда. Узоқ муддатли кредитлар хўжалик ташкилотлари томонидан қуйидаги объектлар учун жалб қилиниши мумкин:
– қайта тиклашга капитал харажатларни амалга ошириш учун;
– ҳаракатдаги асосий фондларни кенгайтириш ва модерниза-ция қилиш билан боғлиқ харажатлар учун;
– янги қурилиш ва қўшимча юқори самарали тадбирлар бўйича харажатларни амалга ошириш учун;
– янги фан, илмий техника соҳасида тадқиқотлар олиб бориш ва ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун ва бошқалар.
Кредит муносабатларининг субъектлари ва объектига, фоиз ставкасига ва кредитнинг ҳаракат доирасига қараб, кредитнинг қуйи-даги мустақил шакллари амалиётда қўлланилиши мумкин. Булар банк кредити, тижорат кредити, истеъмол кредити, давлат кредити, хал-қаро кредит. Амалиётда кредитнинг ҳар бир шакли ҳам ўзига хос хусусиятларига кўра бир неча бўлакларга бўлиниши мумкин.
Банк кредити. Иқтисодиётда кенг тарқалган кредит муносабат-ларининг шаклларидан биридир. Унинг объекти пул маблағларини бевосита ссудага бериш жараёни ҳисобланади. Банк кредитини берувчи кредит муассасалари кредитлаш жараёнини амалга ошириш учун Марказий банкдан махсус лицензия (рухсатнома) олган бўлиш-лари зарур. Қарз олувчи сифатида юридик шахслар, аҳоли, давлат, хорижий давлат мижозлари иштирок қилишлари мумкин. Кредит муносабатларининг воситаси бўлиб, кредит шартнома ёки кредит келишуви ҳисобланади. Бу кредит тури бўйича олинадиган даромад ёки ставка томонлар билан келишилади ва банк фоизи ёки ссуда фои-зи кўринишида бўлади.
Жаҳон амалиётида банк кредитидан фойдаланишда унинг турли хил хусусиятлари ҳисобга олинади.
Қисқа муддатли банк кредитлари қарз олувчи корхонанинг хўжалик фаолиятида айланма маблағлар етишмовчилигини тўлдириш учун қўлланилади. Бозор иқтисодиёти тамойилларига мос келувчи бундай жараённинг бўлиши ссуда капитали бозорида мустақил сег-мент пул бозорининг юзага келишига олиб келади. Қисқа муддатли кредитлар фонд бозорида, савдо ва хизматлар кўрсатишда, банк-лараро кредитлаш режимида кўпроқ қўлланилади.
Ҳозирги шароитда қисқа муддатли кредитлар қуйидаги кўрсат-кичлар билан характерланади:
– кредитларнинг жуда қисқа муддатларга (баъзида бир ойгача муддатга) берилиши;
– кредитнинг муддати ва фоиз ставкасининг бир-бирига тескари пропорционал (кредитнинг муддати жуда қисқа бўлса-да, фоиз став-каси жуда юқори) бўлиши;
– ишлаб чиқариш соҳасидан кўпроқ муомала соҳасига хизмат кўрсатиш.
Ҳозирги вақтда бир йил муддатга бериладиган кредитлардан тижорат характеридаги фаолиятни амалга ошириш, аграр секторда ва инвестицияларни талаб қилувчи инновацион жараёнларни кредит-лашда кенг фойдаланилмоқда.
Узоқ муддатли кредитлар асосий фондлар ҳаракатини таъмин-лайди ва улар кредит ресурсларнинг катта ҳажми билан ажралиб туради. Узоқ муддатли кредитлар 1 йилдан ортиқ муддатга, давлат томонидан тегишли молиявий кафолатларни олган ҳолда, кредитнинг муддати 10 йил ва ундан ортиқ муддатга узайтирилиши мумкин.
Қарзни тўлаш усули. Қарздор томонидан тўлиқ суммада тўла-надиган кредитлар. Бу усул қисқа муддатли кредитларни қайтариш-нинг анъанавий усули ҳисобланиб, ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаш-тирилиши жуда содда механизмга эга бўлади, чунки бу усулда табақалаштирилган фоиз ставкасини ҳисоблаш механизмини қўллаш талаб қилинмайди.
Кредитни тўлашда кредит шартномасида кўрсатилган муддат давомида бўлиб тўланадиган кредитлар бўлиши мумкин. Қарзни тўлашнинг бу усулида кредитни қайтаришнинг аниқ шарт-лари кредит шартномада келтирилган бўлади. Кредитни бўлиб - бўлиб тўлаш усули кўпинча узоқ муддатли кредитларни тўлашда ишлатилади.
Кредит бўйича фоизни ундириб олиш усули Амалиётда олинган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини тўлашнинг бир неча хил усуллари мавжуд:
* Кредитни тўлаш муддати келганда, фоиз ставкасини ҳам қў-шиб тўлаш усули. Бу усул бозор иқтисоди яхши тараққий қилган мамлакатларнинг хўжалик ташкилотлари фаолиятида кенг қўл-ланиладиган анъанавий усул бўлиб, у ҳисоб-китоб характери жиҳа-тидан оддий бўлади. Бу усул кўпроқ қисқа муддатли ссудаларни тўлашда қўлланилади.
* Кредит шартномасида кўрсатилган муддат давомида бир текис-да қарз олувчи томонидан тўланадиган кредит бўйича фоизни унди-риб олиш усули. Амалиётда бу усул узоқ муддатли кредитларни тўлашда қўлланиладиган аньанавий усулдир ва томонлар келишган ҳолда кредит бўйича фоизларни тўлашга ҳар хил ёндашишлари мумкин. Масалан, кредит узоқ муддатга берилган бўлса, кредит бўйича фоиз ставкасини тўлашни кредитдан фойдаланиб бошлагани-дан бир ёки икки йил ўтгандан кейин белгилаб бериш мумкин.
* Қарз олувчига кредит берилаётган вақтда кредит учун тўлана-диган фоиз бевосита банк томонидан ушлаб қолинадиган кредитлар. Кредит учун фоиз ставкасини бу усулда тўлаш ривожланган бозор иқтисодиёти шароитига мос келмайди ва у учун характерли эмас. Бу усул фақат судхўрлик капиталида ишлатилади. Мамлакатда иқтисодий ҳолат нобарқарор бўлганида банклар қисқа муддатли кредитлашни ва кредитлар бўйича фоизлар тўлашни шу усулда олиб борганлари улар учун қулай ҳисобланади ва амалиётда шу усулдан кенг фойдаланадилар.
Таъминланганликнинг мавжудлиги. Ишончли кредитлар ва уларнинг қайтарилишини таъминловчи бирдан-бир гаров шакли бевосита кредит шартномаси ҳисобланади. Кредит шартномаси шартларининг бажарилишини кредит таъминланганлигининг шарти сифатида қабул қилиш, хорижий банклар томонидан чекланган ҳажмда, ишончга сазовор бўлган доимий мижозларни қисқа муддатли кредитлаш жараёнида қўлланилади. Узоқ муддатли кредитлашда ҳам берилган кредитларни суғурта қилиш шарти билан истисно тариқасида қўлланилиши мумкин. Одатда, суғурта қилиш, қарз олувчи ҳисобидан амалга оширилади. Бизнинг амалиё-тимизда бу баьзи ҳолларда тижорат банклари томонидан ўз шўъба-ларини ва муассасаларини кредитлашда қўлланилиши мумкин.
Яхши таъминланган кредитлар. Бундай кредитлар замонавий банк кредитининг асосий тури сифатида таъминланган ссудалар ҳисобланади. Таъминланганлик сифатида қарз олувчининг ҳар хил шаклдаги мулки, кўпроқ - кўчмас мулки ва унинг ихтиёридаги қим-матли қоғозлар, бошқа мулк шакллари бўлиши мумкин. Қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажара олмаган ҳолларда таъминланганлик асоси бўлган мулк банк ихтиёрига ўтади ва банк уни сотиб етка-зилган зарарларни қоплаш ҳуқуқига эга бўлади. Банк томонидан берилаётган кредит миқдори таклиф этилаётган таъминланганлик-нинг ўртача бозор нархидан паст бўлади ва мулк баҳоси томонлар-нинг келишуви натижасида аниқланади.
Кредитнинг таъминланганлиги учун қабул қилинадиган мулк тез сотиладиган, олдин бирор мажбурият бўйича гаровга қўйилмаган, корхонага тегишли бўлган мулк бўлиши керак.
Учинчи шахснинг молиявий кафолати ёки кафиллиги билан бериладиган ссудалар. Кредит бошқа бир ташкилотнинг кафолати асосида берилади. Кафолат берувчи корхона ёки муассаса, агар қарз олувчи кредит шартномасида кўрсатилган шартларни вақтида бажар-маса, шу туфайли банк кўрган зарарларни қоплашга кафиллик бера-ди ва фаолият давомида ҳақиқатда шундай аҳвол рўй берса ўз маблағлари ҳисобидан зарарни қоплаб беради. Молиявий кафиллик берувчи томон сифатида юридик шахслар, шунингдек турли даража-даги давлат ҳокимияти органлари иштирок қилишлари мумкин.
Банк кредитининг мақсадлилиги. Жаҳон амалиётида умумий бирор эҳтиёжни қоплаш учун ишлатиладиган кредитлар мавжуд. Бунда банк томонидан бериладиган кредитлар қарз олувчининг молиявий ресурсларга бўлган турли эҳтиёжларини қондириш учун ўз ихтиёри бўйича ишлатилади. Ҳозирги шароитда улар қисқа муддатли кредитлаш соҳасида чекланган тарзда қўлланилади, ўрта ва узоқ муддатли кредитлашда умуман қўлланилмайди. Бизнинг амалиётимизда банклар томонидан бирор мақсадни амалга ошириш учунгина кредитлар берилади.
Кредитнинг қайси мақсад учун берилаётганлиги кредит шартно-масида кўрсатилади ва банк томонидан берилган ресурслар қарз олувчи томонидан фақатгина шартномада кўрсатилган масалани ҳал этиш учун ишлатилади. (масалан, олинаётган товарлар бўйича ҳисоб-лашиш, иш ҳақи тўлаш ва ҳ.к. учун) Қарз олувчи томонидан кўр-сатилган мажбуриятларнинг бузилишида битимда кўрсатилган жари-малар қўлланилади.
Қарз олувчиларнинг категориялари.Ўзининг фаолият доирасига қараб, қарз олувчи корхона ва ташкилотлар бир неча гуруҳларга бўлиниши мумкин. Масалан, аграр соҳада кредит олувчилар. Бу соҳанинг бўлиши – махсус кредит муасасалари - агробанкларнинг, кейинчалик қишлоқ хўжалиги соҳаларига хизмат кўрсатувчи бошқа банклар Пахтабанк, Ғаллабанк ва бошқа шу турдаги банкларнинг ташкил топишини белгилаб берувчи асос ҳисобланади. Бу банклар фаолиятининг ўзига хос хусусияти қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан боғлиқ бўлган мавсумийликни эътиборга олган ҳолда кредитлаш ҳисобланади.
Тижорат соҳаси учун кредитлар бериш. Бу соҳа бўйича кредитлар савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик субъектларига берилади. Бу кредитлартезайланиб келиш хусусия-тига эга бўлиб, тижоратчилар эҳтиёжини қондиришда катта аҳамият-га эгадир.
Банк томонидан кредитлар қимматли қоғозлар бўйича олди-сотди операцияларини амалга оширувчи, фонд биржаси воситачилари: брокер, маклер, дилер фирмаларига берилади.
Кўчмас мулк учун ипотека кредитлари берилиши мумкин. Улар ҳам оддий, ҳам ихтисослашган ипотека банклари томонидан берилади. Бу ҳозирда хориж амалиётида кенг тарқалган бўлиб, ҳатто баъзи манбаларда кредитнинг алоҳида шакли сифатида намоён бўлади. Бизнинг амалиётимизда эса бу фақатгина 1996 йилдан бошлаб кенг тарқала бошлади. Хусусийлаштириш жараёнининг ривожлани-ши, мулкка эгалик асосларининг қонунлаштирилиши ипотека кредитини янада равнақ топишига олиб келди.
Банклараро кредитлар – банк кредитининг кенг тарқалган шакл-лардан бири. Банклараро кредитнинг жорий ставкаси маълум бир тижорат банкнинг бошқа турлардаги ссудалар бериш сиёсатини аниқлаб берувчи муҳим омил ҳисобланади. Бу меъёрнинг аниқ миқдори (ҳисоб ставкаси) Марказий банк томонидан белгиланади.
Тижорат кредити. Иқтисодиётда кредит муносабатларининг вужудга келишининг биринчи шаклларидан бўлиб, вексель муома-ласини вужудга келтирган ва нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг ривож-ланишига ёрдам берган. Тижорат кредитининг субъектлари сифатида юридик шахслар: мол етказиб берувчи ва мол сотиб олувчи корхона-лар, кредитнинг объекти сифатида сотилаётган товар иштирок қила-ди. Тижорат кредити ўзининг амалий кўринишини ҳуқуқий шахслар ўртасида товар ва хизматларнинг тўлов муддатини чўзиш орқали сотиш шаклидаги молия хўжалик муносабатларида топади. Бу кредит шаклининг асосий мақсади товарларни сотишни тезлаштириш ва шу орқали фойда олишдан иборат.
Тижорат кредитнинг анъанавий воситаси бўлиб, қарз олувчининг қарз берувчига нисбатан молиявий мажбуриятларини акс эттирувчи вексель ҳисобланади. вексель бу қарз мажбурияти бўлиб, қарз олувчи ўз зиммасига қарзни кўрсатилган суммада, кўрсатилган жойда, белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини олади.
Амалиётда векселнинг икки тури қўлланилади. Оддий ва ўтказ-ма вексел. Оддий векселни қарз олувчи корхона қарз берувчи корхо-нага беради ва товарлар ҳамда кўрсатилган хизматлар учун унга тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Ўтказма векселда кредитор томонидан белгиланган товар ва хиз-матлар суммаси унинг топшириғига асосан учинчи шахсга ёки векселни кўрсатувчига ўтказилиши зарур. Кредиторнинг векселда кўрсатилган суммани учинчи шахсга тўлаш тўғрисидаги буйруғини ифодаловчи ҳужжат амалиётда тратта деб ҳам юритилади.
Тижорат кредити банк кредитидан қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилади:
1. Кредитор (қарз берувчи) ролида махсус кредит-молия таш-килотлари эмас, балки товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ҳамда сотиш билан шуғулланувчи турли юридик шахслар иштирок қилади.
2. Тижорат кредити фақатгина товар шаклида берилади.
3. Тижорат кредитида ссуда капитали, саноат ва савдо капитали билан интеграциялашган ҳолда ҳаракат қилади. Бу бозор иқтисодиёти шароитда турли ихтисосдаги ва фаолият йўналишдаги корхоналарни ўз ичига олувчи холдинг, молиявий компанияларнинг вужудга келишида ўз аксини топади.
4. Берилган вақт оралиғида тижорат кредитининг ўртача қиймати доимо банк фоизининг ўртача ставкасидан кичик бўлади.
5. Қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги шартнома ҳуқуқий расмийлаштирилганда тижорат кредити бўйича тўлов (фоиз ставка-си) алоҳида аниқланмайди. Фоиз тўлови товар баҳосига қўшилган ҳолда расмийлаштирилади.
Хорижий мамлакатлар амалиётида тижорат кредити кенг тарқал-ган. МДҲ давлатлари банк амалиётида тижорат кредити қўлланил-майди. Собиқ иттифоқ даврида кредит муносабатларининг ривож-ланишига назар соладиган бўлсак, 1930-32 йиллардаги кредит исло-ҳотигача амалиётда тижорат кредитидан фойдаланилган. Бу кредит товарлар ишлаб чиқаришнинг мўл-кўлчилиги шароитида товарларни сотиш жараёнини тезлаштиришда қулай ҳисобланади. Ўтган асрнинг 30- йилларда кредитнинг бу шаклидан фойдаланишда маьлум камчиликларга йўл қўйилгани учун кредит ислоҳоти ўтказиш даво-мида бу кредитдан фойдаланиш бекор қилинди ва хўжаликлар тўғридан-тўғри банк томонидан кредитлашга ўтказилган.
Ҳозирги шароитда жаҳон амалиётида тижорат кредитнинг, асосан 3 тури қўлланилади:
*қайд қилинган тўлов муддати бўйича кредит;
*товарларни сотгандан кейингина қарзни тўлаш бўйича кредит;
*очиқ ҳисобварақ бўйича кредитлаш.
Бунда тижорат кредити шартлари бўйича, кейинги товар партиясини жўнатиш, олдинги жўнатилган товарлар бўйича қарзлар-ни тўлаш муддатигача амалга оширилиши зарур.
Корхоналар томонидан тижорат кредитидан фойдаланиш улар томонидан банк кредитидан фойдаланишни инкор қилмайди. Тижо-рат кредити банк кредитидан фарқ қилса-да, уларнинг ҳаракати бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиши мумкин. Корхоналар тижорат кредитидан фойдаланганда, банк кредити корхона фаолиятига тўғри-дан-тўғри таъсир қиладиган кредит сифатида намоён бўла олмайди. Тижорат кредитида корхоналарнинг ҳисоб рақамларида маблағлари бўлмаган шароитда корхоналар товарларни кредитга сотиб оладилар. Шунинг учун истеъмолчи корхоналар банк кредитига эҳтиёж сезмаслиги мумкин. Айни вақтда мол сотувчи корхона фаолиятида товарларини кредитга сотганлиги учун маблағга муҳтожлик сезили-ши мумкин. Мана шу шароитда мол етказиб берувчи корхона пул маблағларга бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида кредит олиш учун банкга мурожаат қилиши мумкин. Бу ҳол, ўтган асрнинг 30-йиллар амалиётида банк томонидан эгри кредитлаш деб юритилган. Эгри кредитлаш деб юритилишининг сабаби шундаки, кредитни ҳақиқатда маблағи етарли бўлмаган корхона, мол сотиб олувчи корхона оли-ши зарур эди. Мол сотиб олувчининг хўжалик фаолиятидаги маблағ-лар етишмовчилиги мол етказиб берувчига банк томонидан кредит бериш йўли билан қопланган.
Юқорида кўрсатилган камчиликларни ҳисобга олмаган ҳолда тижорат кредити товарлар сотиш жараёнини тезлаштиришда ва корхоналарнинг айланма маблағларини хўжалик фаолиятидан тезроқ бўшашини таъминлашда катта аҳамиятга эга.
Истеъмол кредити. Истеъмол кредити ўзининг мақсади билан кредитнинг бошқа шаклларидан фарқ қилади. Унинг фарқли белгиси жисмоний шахсларни кредитлаш ҳисобланади. Кредитнинг бу шаклида кредит берувчи сифатида махсус кредит муассасалари билан бирга товар ва хизматларни сотишни амалга оширадиган жисмоний шахслар ҳам бўлиши мумкин.
Истеъмол кредити икки шаклда: пул шаклида ёки товар шаклида берилиши мумкин. Жисмоний шахсларга кўчмас мулкка эгалик қилиш учун, қиммат бўлган даволанишни тўлаш, ҳар хил товарлар ва уй жиҳозлари сотиб олиш ва бошқа эҳтиёжларни қондириш учун истеъмол кредитлари берилиши мумкин. Пул шаклида истеъмол кредити банклар томонидан, товар шаклида эса товарлар чакана савдоси жараёнида тўлов муддатини чўзиш орқали амалга ошири-лади.
Ўзбекистонда ҳозирги кунларда уй-жой сотиб олиш, уй-жой қуриш учун пул шаклидаги, узоқ муддатли истеъмол кредити ва товар шаклида автомобиль кредит берилмоқда.
Давлат кредити. Кредитнинг бу шаклининг асосий хусусияти кредит муносабатларида давлатнинг қатнашувидир.Давлат кредити-да давлат бир томондан қарз берувчи ва иккинчи томондан қарз олувчи сифатида иштирок қилиши мумкин. Қарз берувчи вазифасини бажара туриб, давлат, давлат кредит институтлари, жумладан, Мар-казий банк орқали иқтисодиётнинг ҳар хил соҳаларини кредитлашни ўз зиммасига олади. Давлат томонидан:
– иқтисодиётнинг устувор тармоқларини кредитлаш;
– молиявий ресурсларга эҳтиёж сезаётган давлат аҳамиятига эга бўлган аниқ тармоқ ёки минтақаларга, агар бюджетдан молиялаш-тириш имконияти тугаган бўлса, вақтинча фойдаланишга маблағ ажратилиши мумкин.
Ундан ташқари, тижорат банкларигабанклараро кредитлар бозорида кредит ресурсларни ким ошди савдоси йўли билан ёки тўғридан-тўғри сотиш жараёнида давлат томонидан маблағлар вақ-тинча фойдаланишга берилиши мумкин.
Давлатнинг қарзлари кўпайган ҳолларда давлат бюджети камома-динимолиялаштириш мақсадида, давлат қарз олувчи сифатида, дав-лат қарзларини жойлаштириш жараёнини амалга оширади.
Давлат кредитининг характерли хусусияти шундаки, давлат томо-нидан олинган қарз маблағлар ишлаб чиқариш фондлари айланиши-да ёки моддий бойликлар яратишда иштирок қилмайди. Бу маблағлар давлат қарзларини қоплаш учун ишлатилади.
Давлат хазина мажбуриятларини чиқариш, молия бозорларида давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш, давлат заёмларини чиқариш ва сотиш йўли билан банклар аҳолининг ва бошқа молия - кредит институтларининг пул маблағларини йиғади ва уларни давлат қарзи ва бюджет камомадини қоплашга (молиялаштиришга) сарф-лайди.
Шуни таъкидлаш зарурки, ўтиш даврида давлат кредити фақат-гина молиявий ресурсларни жалб қилиш манбаи сифатида эмас, балки иқтисодни марказлашган кредит тизими орқали тартибга солишнинг самарали воситаси сифатида ишлатилиши керак.
Халқаро кредит. Кредит муносабатларининг халқаро миқёсда (давлатлар ўртасида) амалга оширилиши халқаро кредитнинг юзага келишига олиб келади. Халқаро кредитга халқаро миқёсда харакат қилувчи кредит муносабатлари тўплаши сифатида қараш зарур. Кредитнинг бу шаклини бевосита иштирокчилари миллатлараро молия-кредит институтлари, тегишли давлат ҳокимияти, кредит таш-килотлари ва алоҳида юридик шахслар бўлиши мумкин.
Халқаро кредит бир давлат, шу давлат банки, юридик шахси томонидан иккинчи бир давлатга, унинг банкларига, бошқа юридик шахсларига муддатлилик ва тўловлилик асосида бериладиган кредит ҳисобланади.
Халқаро кредит давлат ва халқаро институтлар иштирок этган муносабатларда пул (валюта) шаклида, ташқи савдо фаолиятида эса товар шаклида бўлиши мумкин.
Халқаро кредит қуйидаги хусусиятлари билан характерланади:
– қарз олувчи ва қарз берувчи сифатида давлат ташкилоти ва муассасалари, банклар, компаниялар, халқаро валюта-кредит ташкилотлари қатнашадилар;
– қарзга олинган маблағлар қарз олувчи мамлакат томонидан даромад келтирувчи капитал сифатида ишлатилади;
– қарз берувчи мамлакатга тўланадиган ссуда фоизининг манбаси қарз олувчи мамлакат аҳолиси томонидан яратилган миллий даро-мад ҳисобланади.
Халқаро кредит маҳаллий кредит билан бир қаторда фондлар айланишининг барча босқичларида қатнашади.
Халқаро кредит халқаро иқтисодий муносабатлар доирасида қуйидаги функцияларни бажаради:
*мамлакатлар ўртасида капиталнинг қайта тақсимланишини таъминлайди;
*капиталнинг концентрациялашувига ва марказлашувига шароит яратади ва бу жараённи тезлаштиради;
*ҳар хил валюталарда халқаро ҳисоб-китобларни олиб боришда муомала харажатларини қисқартиради.
Халқаро кредитлар характери бўйича – давлатлараро, хусусий, фирма кредитларига;
– шакли бўйича – давлат, банк, тижорат;
– ташқи савдо тизимида тутган ўрни бўйича – экспортни кредит-лаш, импортни кредитлашга;
– муддати бўйича – қисқа муддатли-1 йилгача, узоқ муддатли -5 йилдан ортиқ муддатга;
– объекти бўйича – товар ва валюта;
– таъминланганлиги бўйича – товар-моддий бойликлар билан ёки ҳужжатлар билан таъминланган кредитларга бўлинади.
Товар шаклида бериладиган халқаро кредит ёки фирма кредит-лари тижорат кредитининг халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида қўлланилиши ҳисобланади ва бир мамлакат фирмасининг товари иккинчи мамлакат фирмасига кредитга - тўлов муддати кечиктирилиб сотилади. Бу жараён, одатда, тратта (ўтказма вексель) билан расмий-лаштирилади. Экспортни кредитлашда давлат томонидан субсидия ажратилганлиги учун фирма кредитлари бўйича фоиз ставкалари, одатда, фоиз ставкаларининг бозор баҳосидан паст бўлади.
Халқаро банк кредитларининг банк экспорт кредитлари (хорижий импорт қилувчиларга хусусий тижорат банклари, махсус ташқи савдо банк-лари томонидан бериладиган кредит), еврокредит (йирик тижорат банклари томонидан евровалюта бозори ресурслари ҳисобидан евро-валютада, 2 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга, ўзгарувчан фоиз ставкада кредитлар бериш) каби турлари мавжуд.
Халқаро давлат кредити икки томонлама келишув асосида ривожланган мамлакатлар томонидан ривожланаётган мамлакатларга товар ёки валюта шаклида, фоиз тўлаш ёки фоиз тўламаслик шарти билан, узоқ ёки қисқа муддатга берилади.
Халқаро валюта - кредит ташкилотларининг кредитлари қисқа муддатли – 1 йилгача (халқаро валюта фондининг кредитлари), ўрта муддатли – 5 йилгача (Жаҳон тикланиш ва тараққиёт банки) ва узоқ муддатли – 20 йилгача (Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва бошқалар) кредитлар бериши мумкин. Халқаро валюта-кредит ташки-лотларидан олинган кредитлар хусусий тижорат банкларидан олинган кредитлардан (бу кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси йилига 7-9% ни ташкил қилади) арзонга тушади.
Судхўрлик кредити. Кредитнинг ўзига хос шакли. Хорижда бу тарихан кенг тарқалган кредит ҳисобланади. Амалда судхўрлик кредити Марказий банк томонидан тегишли лицензияга эга бўлмаган жисмоний шахслар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар томо-нидан маблағларни вақтинча фойдаланишгабериш йўли билан амалга оширилади. Судхўрлик кредити ссуда фоизининг юқори ставкаси билан характерланади (120-180%). Миллий кредит тизими инфра-структураси ривожланиши ва ҳамма турдаги потенциал қарз олув-чиларга кредит ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш на-тижасида судхўрлик кредити ссуда капитали бозоридан йўқолади.
13.1. Давлат бюджетининг ижтимоий - иқтисодий моҳияти
13.2. Бюджет – давлатнинг асосий марказлаштирилган молиявий ресурслар фонди сифатида
13.3. Давлат бюджетининг асосий функциялари
13.1. Давлат бюджетининг ижтимоий - иқтисодий моҳияти
Жамият тараққиётида хўжалик механизмининг босқичма-босқич такомиллашиб бориши, давлатларни жамиятнинг ижтимоий- иқтисодий тизимидаги роли ортиши уларнинг ихтиёрида ижтмоий ишлаб чиқариш натижасида яратиладиган қўшилган қийматнинг бир қисми ҳисобига доимий равишда пул ресурсларининг шакллантирилишини объектив зарур қилиб қўяди. Бундай давлат ихтиёридаги марказлаштирилган пул фондларининг асосий шакли бюджет бўлиб, бюджет давлатнинг асосий молиявий режаси ҳисобланади.
Бозор муносабатларига ўтилиши ва давлат бошқарувининг демократик тамойилларини шакллантириш асосларидан бири бўлган иқтисодиёт эркинлаштиришнинг ҳозирги шароитида макро ва микро даражадаги молиявий ресурслар оқимларининг барқарор механизмларини шакллантириш долзарб аҳамият касб этади. Молиявий ресурслар оқимларини мукаммаллаштириш иқтисодиётни ривожланишининг ўзаро нисбийлигини ва тенглигини таъминлайди, иқтисодиётнинг турли секторлари ва соҳалари ривожланиши ва самарали ишлашини таъминлайди ҳамда бюджет даромадлари ва харажатларининг мувофиқлиги таъминланади.
Давлат бюджетининг моҳияти ҳам давлатнинг қўлида марказлаштирилган пул жамғармалари ташкил этилиши ва давлатнинг ижтимоий - иқтисодий сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун кенгайтирилган ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёни натижасида яратилган қийматни бир қисми ҳисобига марказлаштирилган пул фондларини шакллантириш билан боғлиқ пул муносабатларини билдиради.
Бюджет муносабатлари – жамият иқтисодий тизимининг ажрамас қисмиунинг амал қилиши давлат томонидан унга тегишли функцияларни бажариши учун зарурий молиявий базани шакллантириш билан объектив равишда аниқланади.
Давлат бюджети орқали жамиятда яратилган ялпи ички маҳсулот қайта тақсимланади. Ялпи ички маҳсулотнинг қайта тақсимланиши жамиятдаги умумий эҳтиёжлар: маориф,соғлиқни сақлаш, мамлакатдаги иқтисодий ва сиёсий барқарорлик, аҳоли таркибида ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, тинчлик, чегаралар даҳлсизлигини сақлаш ва фавқулодда ҳолатлар учун сақланадиган давлат захираларининг мавжуд бўлиш зарурати туфайли келиб чиқади. Шунингдек, давлат бюджет орқали давлат жамиятнинг ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнига таъсир қилишнинг молиявий дастакларига эга бўлади.Давлат бюджети давлатнинг асосий молиявий режаси сифатида давлат ҳокимиятининг иқтисодий имкониятларининг молиявий асосини яратади.
Демак, бир томондан бюджетнинг пайдо бўлиши давлатларнинг пайдо бўлиши билан бевосита боғлиқ бўлиб, иккинчидан, бозор иқтисодиёти шароитида жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий соҳаларидаги давлат ислоҳотларини амалга оширишнинг асосий инструменти сифатидаги бюджетнинг сифат белгиларига аниқлик киритилади.
Бюджет- мураккаб иқтисодий категория ҳисобланади. Чунки унинг моддий асосини кенгайтирилган ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёни ташкил қилади. Бюджет соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида биринчи даражадаги вазифа унинг моддий мазмунини ўзида акс эттирувчи такрор ишлаб чиқариш нисбатлари бузилишига салбий таъсир этмаслиги лозим (ҳатто ҳар қандай кучли ижтимоий ҳимоя тизимларини шакллантиришга йўналтирилган бюджет сиёсатида ҳам). Акс ҳолда асосланмаган бюджет сиёсати натижасида ишлаб чиқариш жараёнидаги таназзуликларга олиб келинади ва охир оқибат давлат бюджети даромадлари шаклланишида ҳам муаммолар пайдо бўлади.
Бюджет муносабатлари давлат билан хўжалик субъектлари ҳамда аҳоли ўртасидаги қиймат тақсимланиши жараёнида пайдо бўлувчи молиявий муносабатлардир. Бундай молиявий муносабатларнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки биринчидан, юқорида таъкидлаганимиздек ижтимоий ишлаб чиқаришнинг тақсимлаш босқичида вужудга келади, иккинчидан, марказлаштирилган молиявий ресурсларни шакллантириш ва ундан давлат манфаатлари юзасидан фойдаланишга йўналтирилади. Давлат манфаатлари эса- бу ижтимоий манфаатлар ҳисобланади. Зеро, таниқли иқтисодчи Ж.М.Кейнс таъкидлаганидек, “Бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий манфаатлар фақатгина давлатлардагина ўз ифодасини топади”. Бюджет давлатнинг асосий марказлаштирилган молиявий ресурслар фонди сифатида ўзига хос ижтимоий аҳамият касб этади. Демак, давлат бюджети иқтисодий категория сифатида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш тизимида марказий бўғинда иштирок этиши билан аҳолининг маълум қатлами манфаатларини ўзида акс эттиради. Бу тушунчада бюджет муносабатлари ўзида иқтисодий ривожланишнинг аниқ фалсафаси ва идеологиясини акс эттиради.
Ўзининг моддий мазмунига кўра, давлат бюджети - давлатнинг марказлаштирилган пул маблағлари фондини шакллантириш ва ундан фойдаланишнинг алоҳида шаклидир, ижтимоий - иқтисодий моҳиятига кўра эса миллий даромадни тақсимлашнинг асосий қуролидир.
Давлат бюджети молия тизимининг марказий бўғинини ташкил қилади. Шунинг учун давлат бюджети молиянинг айримўзига хос сифат белгиларини ўзида намоён қилади.
Давлат билан корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва аҳоли ўртасида юзага келувчи молиявий муносабатлар бюджет муносабатлари ҳисобланади. Шунингдек, бюджет муносабатларининг молиявий муносабатлардан фарқли 4 жиҳатлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтишими мумкин:
-бюджет давлат қўлида миллий даромаднинг бир қисмини жамлаш, ижтимоий эҳтиёжлар ва алоҳида дав лат-ҳудудий тузилмалар учун ундан фойдаланиш билан боғлиққайта тақсимлаш муносабатларининг алоҳида иқтисодий шакли ҳисобланади;
-бюджет ёрдамида миллий даромаднинг бир қисми ва айрим ҳолатларда миллий бойлик халқ хўжалигининг тарморқлари, мамлакат ҳудудлари, ижтимоий фаолият соҳалари ўртасида қайта тақсимланади;
-қийматни бюджет орқали қайта тақсимлаш нисбати молиянинг бошқа бўғинларига нисбатан йирик миқдорни ташкил қилади ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва жамият ривожланишининг ҳар қайси тарихий босқичларида унинг ривожланиши олдидаги вазифалари орқали аниқланади;
-бюджетни тақсимлаш соҳаси давлат молиясида марказий ўринни эгаллаб, молиянинг бошқа бўғинларига нисбатан бюджет муҳим аҳамиятга эга;
- бюджет муносабатларининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири улар ЯИМ ва миллий даромаднинг тақсимланиши жараёнида давлат ихтиёрида марказлаштирилган пул фондларини шакллантириш билан боғлиқ императив характердаги пул муносабатлари тизимидир.
Фикримизча, ҳар қандай молиявий муносабатлар ҳам императив характерга эга бўлавермайди. Масалан, хўжалик субъектлари такрор ишлаб чиқариш жараёнида яратилган қийматнинг тақсимланиш жараёнидаги бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар воситасидаги ажратмалар императив характердаги молиявий муносабатлар ҳисобланади. Хўжалик фаолиятининг молиявий натижаси ҳисобланувчи соф фойдани ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ёки шахсий истеъмол эҳтиёжлари учун тақсимланиши ҳисобига корхоналар ихтиёрида шакллантириладиган марказлаштирилмаган пул фондлари императив характерга эга бўлмайди.
Давлат бюджетига таъриф берилганда унинг иқтисодий категория ва ҳуқуқий категория сифатида хусусиятларига алоҳида аҳамият бериш керак.
Иқтисодий категория сифатида, давлат бюджети - ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган ЯИМ ва миллий даромадни тақсимланиш жараёнида давлат ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари эҳтиёжлари учун зарурий марказлаштирилган пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ императив тавсифдаги пул муносабатлари тизими ҳисобланади.
Ҳуқуқий категория сифатида, давлат бюджети- давлат пул маблағларининг (шу жумладан давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг) марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.
Демак, бюджет иқтисодий моҳияти нуқтаи назаридан мустақил иқтисодий категория сифатида кўриб ўтиладиган бўлса, давлатнинг молиявий асосини, қонуний ўрнатилиши нуқтаи назаридан эса бюджет- давлатнинг асосий молиявий режаси сифатида кўриб ўтилади.
13.2. Бюджет – давлатнинг асосий марказлаштирилган молиявий ресурслар фонди сифатида
Бошқаришнинг маъмурий буйруқбозлик усулидан ҳўжалик юритишнинг бозор механизмларига ўтилиши давлатнинг молия тизимида, хусусан унинг асосий бўғини ҳисобланган бюджет тизимида туб ислоҳотлар ўтказилишига олиб келди. Ҳозирги шароитда Ўзбекистон Республикасининг бозор иқтисодиётига асосланган давлат бюджети тизими республика ва маҳаллий ҳокимият органлари даражасида ваколатларни қайта тақсимланишнинг ҳуқуқий механизмини шакллантиришнинг дастлабки босқичларини амалга оширмоқда. Умуман олганда сўнгги вақтларда амалдаги ислоҳотлардаги ўзгаришлар яъни иқтисодиётни эркинлаштириш жараёнида жамият ривожланишининг молиявий стратегияси ислоҳотлар талабларига мос ёндашувларни талаб қилади. Амалдаги ислоҳотлар эса бюджет соҳасида ваколатларни маҳаллий ҳокимият органларига кўпроқ беришни талаб қилмоқда.
Профессор Л.А..Дробозина “пул маблағларининг асосий марказлаштирилган фонди”, -деб таъкидлайди. Профессор А.Ю. Казак эса “…асосий молиявий режа сифатида… муҳим молиявий тўғриловчи сифатида… пул муносабатларининг… мажмуасидир”, - деб таъкидлайди. Мазкур таърифлардан ҳам кўриниб турибдики, аксарият иқтисодчи олимларнинг бюджет категориясига ёндашувида мантиқнинг яхлит қоидасига риоя қилинмайди.
Фикримизча, давлат бюджети тушунчасида унинг иқтисодий категория сифатидаги ва мамлакатнинг асосий молиявий режаси сифатидаги талқинларини бир - биридан фарқлаш лозимдир. Иқтисодий категория сифатида бюджет объектив характерга эга бўлган пул муносабатлари тизими сифатида қаралади.
Ҳуқуқий категория сифатида бюджет тегишли ҳудуд доирасида марказлаштирилган пул маблағларини шакллантириш, тақсимлаш, фойдаланишга қаратилган ва тегишли давлат ёки маҳаллий ҳокимият идораси томонидан тасдиқланган асосий молиявий режа, юридик меъёрлардан иборатдир.
Бюджет асосий молиявий режа сифатида қуйидаги белгилар билан тавсифланади:
- бюджет универсал молиявий режа сифатида тегишли ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётининг барча соҳалари ва йўналишларини тўла қамраб олади;
- бюджет бошқа турдаги молиявий режаларга нисбатан мувофиқлаштирувчи вазифани бажаради.
Асосий молиявий режа сифатида шуни таъкидлаш жоизки, унда молиявий режалаштиришга тегишли бўлган: тушумларнинг аниқ манбалари бўйича пул даромадлари (бюджет фондини шаклантириш); аниқ йўналишлар ва тадбирлар бўйича пул харажатлари (бюджет фондидан фойдаланиш) каби аломатлари ўз аксини топади.
Моддий маънода бюджет - тегишли даражадаги давлат ва маҳаллий ҳокимият идоралари фаолиятини таъминловчи, улар олдига қўйилган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий вазифаларни бажариш имконини берувчи марказлаштирилган пул маблағлари фондидан иборат. Давлат томонидан режалаштирилган тадбирларни бюджет ҳисобидан молиявий таъминлаш деганда бюджетнинг айнан ана шу моддий маъноси кўзда тутилади.
Бюджет қурилиши масаласи давлатнинг бюджет тизими амал қилишининг ташкилий асосларини ўзида акс эттиради. Маъмурий буйруқбозлик тизимига асосланган режали иқтисодиёт даврида мамлакатнинг бюджет қурилиши бошқаришнинг маъмурий усулларига мувофиқ равишда ташкил қилинди, бозор иқтисодиёти шароитида эса бюджет қурилиши олдинги тизимдан тубдан фарққилувчи усуллари ва ташкилий асослар воситасида ташкил қилинди.
«Бюджет» ва «Молия» категориялари бир-бирини тўлдирувчи категориялар ҳисобланади.
Ҳар иккала категория ҳам маълум сифат белгиларига эгадир. Чунончи, молиянинг ўзига хос хусусиятларидан бири тақсимлаш тавсифига эгадир. Бюджет ҳам тақсимлаш тавсифига эга бўлиб, молиянинг бирламчи тақсимлаш жараёнида эмас балки қайта тақсимлаш жараёнида вужудга келадиган пул муносабатлари ҳисобланади. Демак, бюджет қайта тақсимлаш категорияси ҳисобланади.
Молиянинг яна бир хусусиятли белгиси пул муносабатларига эгалиги ҳисобланади. Бюджет ҳам пул муносабатлари тавсифига эгадир. Чунки, қийматни тақсимлаш жараёнида вужудга келадиган пул муносабатлари ҳисобланади
Молиянинг ўзига хос хусусиятли белгиларидан бири, фондли хусусиятга эгалиги ҳисобланади. Молияга - ЯИМ ва миллий даромадни тақсимлашда марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул фондларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ пул муносабатлари ҳисобланади деб таъриф берлади. Давлат бюджети эса, ЯИМ ва миллий даромадни тақсимланиш жараёнида марказлаштирилган пул фондларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ пул муносабатлари ҳисобланади, деб таъриф берилади.
13.3. Давлат бюджетининг асосий функциялари
Бюджетнинг иқтисодий категория сифатидаги моҳияти унинг фунцияларида яққолроқ намоён бўлади. Бюджетнинг иқтисодий мазмунини ёритишга бағишланган молиявий- иқтисодий адабиётларда бюджетнинг функциялари нуқтаи назаридан турли иқтисодчиларнинг полисемантиқ характердаги фикр мулоҳазаларини кузатишимиз мумкин.
Масалан, В.М. Родионова бюджетни тақсимлаш ва назорат функцияларини бажаришни талқин қилади. Шунингдек, муаллиф молияга тегишли функциялар сифатида ҳам тақсимлаш ва назорат функцияларини бажаришини ҳам талқин қилади[2]. Фақатгина бу ерда бюджетнинг тақсимлаш функциясини тақсимлаш жараёнининг 2-босқичида амал қилишига эътибор беришимиз лозим.
Фикримизча ижтимоий соҳаларни молиялаштириш ва умуман ижтимоий зиддиятларни ҳал қилишда бюджет муҳим роль ўйнайди, бу эса ўз навбатида бюджетнинг тақсимлаш функцияси асосида унга юклатилган вазифа ҳисобланади.
Бюджет-молия соҳасида қатор илмий ишларни амалга оширган профессор Г. Романовский бюджетнинг бажарадиган функциялари сифатида бюджет фондини шаллантириш, бюджет фондидан фойдаланиш ва назорат каби элементларни талқин қилади[3].
Шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги шароитда бюджет воситасида миллий даромаднинг сезиларлиқисми қайта тақсимланиб, молиянинг бошқа ҳеч қайси бўғини тармоқлар, ҳудудлар ва иқтисодиётнинг соҳалари, давлат ҳокимиятининг марказий ва маҳаллий даражаларида маблағларни бундай йирик миқдорда қайта тақсимлаш имкониятига эга эмасдир.
Бозор муносабатлари шароитларида миллий даромаднинг тақсимланиши пул даромадлари ва жамғармаларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш воситасида амалга оширилади. Бундай даромадларга аввало давлат даромадлари, корхона ва ташкилотлар даромадлари, турли тижорат таркиблари, молиявий институтлар ҳамда аҳоли даромадлари киради.
Миллий даромадни сезиларли қисми давлат, хусусий ва тижорат корхоналари даромадларини солиққа тортиш воситасида бюджет фондига тўғридан- тўғри тақсимлаш йўли билан келиб тушади. Аҳолини соф даромадларининг бир қисмини бюджетга қайта тақсимлаш тартибида келиб тушади.
Бюджетга таъсир кўрсатувчи объектив омилларга жамиятдаги ишлаб чиқариш муносабатлари ва жамиятнинг ривожланиш даражаси, миллий даромаднинг қай даражада тақсимланиши каби омиллар киради.
Субъектив омилларга эса давлатнинг шакли(республика, монархия…..), ўтказилаётган ислоҳотлар ва сиёсат йўналишлари киради.
Бюджет даромадлари ва харажатлари ижтимоий тузумларда турли кўринишларга эга бўлган. Собиқ социалистик тузумдаги бюджет муносабатларини кўздан кечирадиган бўлсак, бюджет даромадлари давлат корхоналарининг фойдасидан ажратмалар ва давлат мулкидан келадиган даромадлар ҳисобига шаклланар эди. Бундай ҳолат молия-бюджет тизимини бошқаришда иқтисодий механизмлардан фойдаланиш имкониятини бермай қўяди, яъни унда хўжалик субъектларининг манфаатдорлиги паст бўлиб турли имтиёзлар ва рағбатлантиришларнинг фойдаси унчалик бўлмайди.
Бюджет харажатлари эса социалистик тузумда асосан халқ хўжалигини ривожлантириш учун сарфланар эди. Мудофаа харажатлари эса “қуролланиш пойгаси” туфайли харажатларнинг салмоқли улушини ташкил қиларди. Харажатларнинг ушбу йўналишларга мойиллиги, аҳолини ижтимоий-маданий тадбир эҳтиёжларига кўп маблағлар сарфлаш имконини бермай қўйди ва бу соҳаларда жаҳондаги кўпгина мамлакатлардаги вазиятдан орқада қолиб кетишига олиб келди. Жамиятда бюджет муносабатларининг, юқорида айтиб ўтганимиздек, нотўғри ўрнатилиши социалистик тузум емирилишининг молиявий сабабларидан бири бўлди.
Мустақиллик йилларидаги иқтисодиётни бозор муносабатлари асосида шакллантириш жараёнида ижтимоий ишлаб чиқаришни тартибга солиш ва миллий даромад тақсимланишида бюджетнинг ҳам роли ўзгарди.
Бозор иқтисодига ўтиш ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида туб ислоҳотларни амалга оширишни талаб қилади, шу жумладан иқтисодий соҳада бозор муносабатларининг ташкил топиши, турли мулкчилик шаклланиши, ўтиш даврида Ўзбекистон давлати олдида макроиқтисодий барқарорликка эришиш, Ўзбекистонни дон ва ёқилғи – энергетика мустақиллигига эришиш масалалари, халқ хўжалигида чуқур тузилмавий ўзгаришларни амалга ошириш лозимлиги, аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий ҳимоя қилиш иқтисодий ислоҳотларнинг гарови эканлиги, буларнинг барчаси бюджет ва молия сиёсатида тубдан ўзгаришлар қилишни талаб қилади ва давлат бюджети харажатларитузилишини белгилайди.
Давлат бюджети орқали миллий даромаднинг бир қисми тақсимланиши жамият ижтимоий ҳаётининг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳалари тармоқлари ўртасида маблағларни тақсимлаш йўли билан кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш ва жамиятнинг бошқа ялпи эҳтиёжларини қондириш учун марказлаштирилган пул маблағлари фондини шакллантириш зарурати билан боғлиқдир.
Бюджет иқтисодий категория сифатида молияга тегишли сифат белгилари унга ҳам хосдир. Унинг пул муносабатлари ҳисобланиши ва молиянинг асосий функцияларини бажариши билан белгиланади.Бюджет иқтисодий категория сифатида қуйидаги функцияларни бажаради:
-ЯИМни қайта тақсимлаш;
-Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш ва рағбатлантириш;
- бюджет соҳасидаги муассасаларни молиявий таъминлаш ва давлатнинг ижтимоий сиёсатини амалга ошириш;
- назорат.
Бозор ислоҳотлари шароитида давлатнинг вазифалари ўзгариши бюджет муносабатларини ташкил қилиш жараёнида ўз аксини топади. Умуман давлатнинг иқтисодиётга фаол аралашувини қисқартириш ва иқтисодиётдаги тадбирларлик фаолиятини рағбатлантириш шароитида бюджетнинг ЯИМга нисбатан салмоғи қисқариб бормоқда. Амалдаги бюджет ислоҳотлари иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни амалга ошириш жараёнида устувор соҳаларни қўллаб - қувватлаш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш учун қулай молиявий иқтисодий имкониятлар яратиш, миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилмоқда.
ТАКДИМОТ (ПРЕЗЕНТАЦИЯ) ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА
14-мавзу. Корхона моллиясини ташкил этиш асослари
Режа:
14.1. Корхона моллиясини ташкил этиш
14.2. Корхона молиясини ташкил этиш тамойиллари
14.3. Молиявий ҳисобот
14.1. Корхона молиясини ташкил этиш
Республикамизнинг бозор иқтисодиётига ўтиши, илгари давлат тасарруфида бўлган корхоналарни турли мулкчилик шаклида бўлган корхоналарни тақазо этди, чунки мулк ўз эгасини топмас экан бозор шароитида рақобатбардош товарлар ишлаб чиқармайди, бозорда ўз ўрнини топиш хамда бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш самарасиз бўлади. 1991 йил 15 февралда Республикамизда «Корхоналар тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Ундан кейин «Ер тўғрисида», «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида», «Тадбиркорлик фаолияти ва уни қўллаб-қувватлаш тўғрисида», «Ижара тўғрисида», «Акционерлик жамиятлари ва акциядорларни хуқуқларни химоя қилиш тўғрисида», «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида», «Банкротлик тўғрисида», «Хусусий корхоналар тўғрисида» ва бошқа бир қатор қонунлар қабул қилиниб турли мулкчилик шаклидаги корхоналарнинг фаолиятини юритишни хуқуқий асосларини яратиб берди. Бу қонунлар республикамизга чет эл инвестицияларини кириб келиши учун кенг йўл очиб берди, чунки қонунларда чет эл инвестицияларига жуда хам кўп молиявий енгилликлар бериш кўзда тутилган.
Корхона молияси бу иқтисодий пул муносабатларни пул харакати мобайнида вужудга келиб турли хил пул фондларини хосил қилишни билдиради.
Корхона молияси ўз муносабатларни амалга оширишда 4 гурухга булинади.
1. Бошқа корхона ва ташкилотлар билан.
2. Корхонанинг ички молияси.
3. Юқори ташкилотлар билан.
4. Молия-кредит тизими билан.
Молия-кредит тизими билан алоқалар қуйидагилар:
1.Хар хил даромаддаги бюджет билан.
2. Банклар билан.
3. Суғурта ташкилотлар билан.
4. Бюджетдан ташқари фондлар билан.
5. Фонд бозорлари билан.
6. Инвестиция фондлари билан.
Корхона пул фондлари билан
1. Устав капитали. 7. Валюта фонди.
2. Асосий воситалар фонди. 8. Инвестиция фонди.
3. Айланма маблағлар фонди. 9. Амотизация фонди.
4. Қўшимча капитал. 10. Истеъмол фонди.
5. Захира капитал. 11. Бюджетга тўловлар фонди
6. Жамғарма фонди. ва бошқа фондлар.
Чет элга экспорт қилинган товарлар учун солиқлардан имтиёзлар бўлди. Экспортдан келган тушумни 30% ини корхонанинг валюта фондига тўғридан тўғри жорий счётга ўтказилди ва уни давлатнинг захира, яъни валюта захирасига ўтказилади. Корхона ўз соф фойдасини пул фондларига сарфлайди. Корхонанинг фонд бозорлари билан бўладиган муносабатлари турли хилдаги фондларни хосил қилиш, уларни шакллантириш ва фойдаланишдан иборат.
Масалан: Устав фонди. Устав фондига, ҳисобига корхонанинг асосий воситалари ва айланиш маблағлари шаклланади. Бу корхонанинг ўз маблағларининг асосий манбаси ҳисобланади.
Хиссадорлик жамиятида устав фонди чиқариладиган барча акциялар қиймати билан тенг бўлиши лозим. Иш натижасига кўра устав фонди миқдорини кўпайиши ёки камайиши мумкин, яъни қўшимча акциялар чиқариш ёки уларнинг номинал қийматини ошириш орқали устав фонди кўпайиши мумкин. Муомаладан акцияларни қайтариб олиш туфайли эса устав фондини камайтириш мумкин.
14.2. Корхона молиясини ташкил этиш тамойиллари
Устав фонди - корхоналарнинг ўз маблағларининг манбаи ҳисобланади.
Бундан ташқари корхоналарнинг устав фонди асосий воситаларни қайта бахолаш ҳисобига, акцияларни номинал қийматидан кўра баланд нархда сотиш ҳисобига, ишлаб чиқаришга бепул асосий воситаларни сотиб олиш ҳисобига кўпайиши мумкин.
Асосий воситаларни қайта бахолаш: асосан чуқур иқтисодий кризис вақтида ва пулнинг қадрсизланиши ҳисобига амалга оширилади, хозиргача бизнинг республикамизда асосий воситалар 7 мартадан ортиқ қайта бахоланган бўлиб, бундай қайта бахолаш жорий йилнинг 1 январ холатига бахоланиб келинмокда.
Захира фонди бу фонд фойдадан ажратмалар ҳисобига ташқил қилинади. Фонднинг асосий мақсади бўлиб, фавқулотда зарарларни қоплаш, акцияларни қайта сотиб олиш ҳисобланади.
Жамғарма фонди бу фонд корхоналарнинг ишлаб чиқаришини кенгайтириш учун ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун мўлжалланган. Бу фонд ўз олдига куйган мақсадига эришиш учун инвестиция фондидан ва амортизация фондидан фойдаланади.
Корхонанинг ишлаб чиқариш харажатлари деб, махсулотни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ харажатларга ёки давр харажатларига айтилади.
Уларга хом ашё, материал, ёқилғи, аммортизация ажратмаси, ишчи ва хизматчилар иш хақи хамда махсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар киради. гар бир хил махсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларнинг жами суммасини ишлаб чиқарилган махсулот сонига тақсимласак, ишлаб чиқарилган бир махсулотнинг таннархи келиб чиқади.
Таннарх кўрсаткичи корхона фаолиятида мухим сифат кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. У қанча паст бўлса, ишлаб чиқариш рентабеллиги шунча юқори бўлади.
Юқорида ишлаб чиқариш харажатларига берилган тушунчалардан маълумки, таннархга корхоналарнинг хамма харажатлари қўшилмайди, баъзи харажатлари бошқа манбалар ҳисобидан қорежаади. Масалан, фойда ҳисобидан давр харажатлари қорежаади.
Махсулот ишлаб чиқариш харажатлари харажат калкуляция моддалари бўйича ишлаб чиқариш турлари харажатнинг вужудга келиш жойлари, махсулот турлари бўйича бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Харажатларни ана шундай умумлаштириш ва гурухлаш учун бир неча синтетик бухгалтерия счётлари қўлланилади.
Ишлаб чиқариш харажатларига махсулот ишлаб чиқариш технологик жараёни билан тўғридан тўғри боғлиқ харажатлар киради. Масалан, ишлаб чиқариш ахамиятидаги материал, ишлаб чиқариш характеридаги мехнатга хақ тўлаш, ижтимоий суғуртага ажратма харажатлари, ишлаб чиқариш харажатлари киради.
Ишлаб чиқариш ахамиятидаги материал харажатларига «Харажатлар таркиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ қуйидагилар киради:
1. Ишлаб чиқарилаётган махсулот асосини ташқил қиладиган, четдан сотиб олинадиган хом ашё ва материаллар.
2. Махсулот ишлаб чиқариш технологик жараёнини меъёрда таъминлаб туриш, махсулот ураш ва бошқа ишлаб чиқариш мақсадлари учун махсулот ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган, сотиб олинган материаллар. Шунингдек, асосий фондлар, арзон бахоли ва тез эскирувчи буюмлар қаторига кирмайдиган бино, иншоот, асбоб ускуналарни таъмирлашда ишлатиладиган сотиб олинган материаллар ва эхтиёт қисмлар.
3. Ушбу корхонада қўшимча қайта ишлашни ёки йиғишни талаб этувчи сотиб олинган комплектлашган махсулот ва ярим тайёр махсулот.
4. Асосий фаолият турига тааллуқли бўлмаган чет корхона ва хўжаликларга бажариладиган ишлаб чиқариш характеридаги иш ва хизматлар.
5. Табиий хамда минерал хом ашё базасини қайта тиклаш учун қилинадиган ажратмалар сув учун тўланадиган тўловлар ва бошқалар.
6. Четдан сотиб олинадиган ёқилғининг хамма турлари. Технологик мақсадларга, корхона транспорти бажарадиган ишлаб чиқаришга хизмат қилиш бўйича транспорт ишларига, биноларни истишга, ишлаб чиқаришга сарфланадиган энергиянинг хамма турлари.
7. Корхонанинг хўжалик, технологик ва бошқа ишлаб чиқариш мақсадлари учун учун сотиб олинадиган энергиянинг хамма турлари.
8. Меъёр чегарасидаги материал ресурсларининг камомади ва бузилишидан келадиган нобудгарчилик.
9. Материал ресурсларини транспортда ташиш, ортиш, тушириш билан боғлиқ харажатларининг тегишли элементига қўшилади.
10. Мол етказиб беручилардан олинган материал ресурслари билан бирга сотиб олинаган тара ва ўраш харажатлари материал ресурслари қийматига қўшилади.
11. Махсулот таннархига қўшиладиган материал ресурслари характерларидан, қайтарилган чиқиндилар ёки таралар қиймати уларни сотиш ёки улардан фойдаланиш хақикий таннархи бўйича чиқариб ташланади.
Бизга маълумки, хар бир корхона ўзи ишлаб чиқарган махсулотни реализация қилади ва шу билан хўжалик жараёнларининг якунловчи босқичи содир бўлади. Махсулотни реализация қилиш учун эса қатор харажатлар қилинадики, бозор иқтисодиёти шароитида улар корхонада содир бўладиган харажатларнинг асосий салмоғини ташқил этади.
«Харажатлар таркиби тўғрисида»ги Низомга асосан махсулот реализацияси билан боғлиқ бўлган харажатлар таркибига қуйидагилар киритилади:
махсулотни ўраш, сақлаш, ортиш, жойигача ташиш, меъёр чегарасида реклама харажатлари ва хоказо.
Шуни қайд этиш лозимки Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 1995 йил 4 апрелдаги 17-02.98 сонли «Корхона ташкилотлар бухгалтерия ҳисоботида ўзгаришлар тўғрисида»ги қарорига асосан корхона ва ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоботи, молиявий ҳисоботига, счётлар режасига баъзи ўзгаришлар киритилди. Жумладан махсулот реализацияси билан боғлиқ бўлган харажатларни ҳисобга олиш тартибида хам ўзгаришлар мавжуд. Ушбу харажатларда эндиликда аввалгидек махсулот тўла таннархига киритиладиган ишлаб чиқаришдан ташқари харажатлар сифатида юритилмайди, балки 9400-«Давр харажатлари» счётининг 9410-«Махсулот реализацияси харажаталари» субсчётида юритилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида хар бир корхона, ташкилот ўзининг молиявий ресурсларини ташқил қилиши ва ундан фойдаланиши мумкин. Бу маблағларнинг манбаи эса фойда, амортизация фонди, қимматли қоғозларни сотишдан тушган маблағлар, акция эгаларининг бадали ва улушлари, кредитлар, мақсадли молиялаштириш маблағлари ва шунга ўхшаш йўналишдаги маблағлардир. Корхонанинг устав капитали унинг маблағларининг ташқил бўлишида асосий манба ҳисобланади.
Устав капиталининг холати ва харакати 8510-«Устав капитали» номли пассив, синтетик счётида ҳисобга олиб борилади. Бу счётнинг кредит қолдиғи қайд қилинган устав капиталининг суммасини билдиради, дебет устав капиталининг камайиши, кредит устав капиталининг кўпайишини билдиради.
Корхонанинг фаолиятига асосий бахо берадиган кўрсаткич молиявий натижа ёки балансда кўрсатилган, яъни фойда ва зарардир. Бу фойда ва зарарлар қуйидаги муомалалар натижаси бўйича олинади:
а) махсулотларни реализация қилиш бўйича;
б) ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш натижасида;
в) асосий воситаларни сотиш натижасида;
г) номоддий активларни сотиш бўйича;
д) моддий қийматликларни сотиш бўйича;
Бундан ташқари корхона реализациядан ташқари муомалалар бўйича хам фойда ёки зарар кўриши мумкин:
а) олинган ёки тўланган жарималар суммаси;
б) валюта курсидаги фарқ;
в) қимматбахо қоғозлар бўйича олинган даромадлар;
г) бошқа корхоналар улушлари бўйича олинадиган даромадлар;
д) бошқа турдаги даромадлар ва сарфлар;
Ушбу даромад ва йўқотишлар 9900-«Якуний молиявий натижалар» счётида йиғилиб борилади ва бошқа счётлар билан боғланади.
Қонунга мувофиқ корхоналар ва жисмоний шахслар давлат бюджетига тегишли солиқлар тўлагандан кейинги қолган соф фойда корхонанинг таъсис хужжатлари ва акциядорларнинг умумий йиғилиш қарорига мувофиқ жамғарма, истеъмол фондига ва захира фондига тақсимланади.
14.3. Молиявий ҳисобот
Жамият эҳтиёжини янада тўлароқ қондириш учун зарур бўлган моддий неъматларни ишлаб чиқариш, асосан, саноат корхоналарининг зиммасига тушади. Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг муттасил ўсиши миллий даромад ҳажмини оширади, ишлаб чиқариш ўсиш суръатларининг юксалиши учун қўшимча манбаларни яратади ва меҳнаткашларнинг моддий фаровонлик даражасини яна ҳам оширади.
Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотишда таҳлилнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
-маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича белгиланган режа топшириқларининг тиғизлигини текшириш;
-корхоналарни маҳсулотлар ишлаб чиқариш режасининг бажарилиши ва ўзгаришининг ҳажми, таркиби, номенклатураси, ассортименти, сифати ва бир текисда ишлаб чиқаришга баҳо бериш;
-ўтган йилга ҳамда бизнес режага нисбатан режанинг бажарилишидаги фарқни ва унинг сабабларини аниқлаш;
-тузилган шартнома мажбуриятлари асосида маҳсулотни етказиб бериш бўйича сотиш режасининг бажарилишига баҳо бериш;
-маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотишни амалга ошириш бўйича захираларни аниқлаш ва унинг таркиби ҳамда сифатини яхшилаш кабилар.
Ишлаб чиқариш дастурининг бажарилишини таҳлил қилишда бир қанча ахборот манбалари, жумладан, 1 М «Корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича йиллик ҳисоботи», «Ойлик ва чораклик ҳисоботлари» ҳам қўлланилади. Бундан ташқари 1-Т «Саноат маҳсулотларининг таннархи», «Айрим саноат маҳсулотларининг рентабеллиги», янги техникани жорий қилиш бўйича ҳисобот, маҳсулотнинг сифати ва нави бўйича статистик маълумотлар ва ҳоказолардан фойдаланилади.
Молиявий ресурслар корхона ихтиёридаги пул маблағлари бўлиб, улар жорий харажатлар ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун хизмат қилади, молиявий мажбуриятларни бажариш ва ишчиларнинг иқтисодий ахволи барқарорлигини таъминлаш учун ишлатилади.
Молиявий ресурсларни шакллантириш бир қатор манбалар ҳисобидан амалга оширилади. Мулкчилик хуқуқи асосида молиявий ресурслар манбаи иккита йирик гурухга ажратилади, буларга: хусусий ва бегона пул воситаларидир. Уларни янада аниқроқ тоифалаш хам мумкин, яъни: хусусий ва унга тенглаштирилган маблағлар; молиявий бозордаги ресурслар; қайта тақсимлаш тартибидаги пул киримлари.
Молиявий ресурслар корхона ташқил топаётган вақтда, яьни устав капитали ташқил этилганда шакилланади. Устав капитали-бу таъсисчилар капитали ҳисобига хосил қилинган корхона мулкидир. Амалдаги қонунларга асосан устав капиталининг энг кам ўлчамлари белгилаб қўилади.
Молиявий ресурслар биринчи галда асосий ва ёрдамчи фаолият натижасида олинган фойда, шунингдек ишлаб чиқаришдан чиқарилган мулкни сотишдан тушган тушум, барқарор пассивлар, турли мақсадли тушумлар, мехнат жамоси азоларининг бадал тўловлари ва хиссаларидан ташқил топади. Барқарор пассивларга устав захира,ва бошқа капиталлар; узок муддатли қарзлар; корхона айланмасида доимо мавжуд бўлган кредиторлик қарзлар (тўлов муддатларининг ўзгариб туришидан келиб чиқадиган иш хақи бўйича қарзлар, бюжетдан ташқари фондларга ажратмалар бўйича қарзлар, бюжетдан қарзлар, харидор ва таьминотчилар билан ҳисоб китоблар бўйича қарзлар) киради.
Янги ташқил этилаётган ёки қайта тикланаётган корхоналарнинг молиявий ресурслари молия бозорида акция сотиш, корхона томонидан чиқарилаётган қимматбохо қоғозларни сотиш орқали шаклланади. Корхоналар ўзлари қарайдиган ассоциациялар, концернлардан молиявий ресурслари олиши мумкин; тармоқ структуралари сақлаб қолинган холда юқори ташкилотлардан, давлат бошқарув органларидан бюжет субсидиялар кўринишида, суғурта ташкилотларидан хам молиявий ёрдам олишлари мумкин.
Молиявий ресурсларидан фойдаланиш қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
· ишлаб чиқариш харажатлари ва махсулот сотиш жорий харажатлари;
· ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уни техник жихатдан янгилаш, номоддий активлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган капитал қўйилмаларни молиялаш;
· молиявий ресурсларни қимматбахо қоғозларга инвестициялаш;
· молия, банк тизимларига қўилмалар,бюжетдан ташқари фондларга тўловлар;
· турли хил пул жамғармаларини ва захираларини ташқил этиш;
хомийлик ва мехр-шавкат мақсадлари ва х.к. ларга йўналтириш.
Корхона ўз фаолияти давомида асосий фондлар ва айланма воситаларни кенгайтириш хамда махсулот ишлаб чиқариш хамда сотиш, ўз мехнат жамоасини ижтимоий ривожлантириш учун моддий ва молиявий харажатлар киради.
Корхона харажатларининг энг кўп қисмини махсулот ишлаб чиқаришга кетган харажатлар ташқил этади. Ишлаб чиқариш харажатлар йигиндиси корхонага махсулот ишлаб чиқариш таннархини беради. Корхона шунингдек, махсулот ишлаб чиқариш ва сотиш учун харажат қиладилар яъни ишлаб чиқаришдандан ташқари, тижорат харажатларини хам амалга оширадилар.
Ишлаб чиқариш таннархи ва тижорат харажатлари махсулотнинг тўлиқ ва тижорат таннархини ташқил этади.Уни корхона хақконий белгилаш қуйидагилар учун зарурдир:
-маркетинг тадқиқотлари ўтказиш ва улар улар асосида энг кам харажат килган холда янги махсулот ишлаб чиқаришни бошлаш;
-харажатлар айрим моддаларнинг махсулот таннархига таъсирини аниқлаш;
-нарх-навони ташқил этиш;
-ишнинг молиявий натижасини тўғри аниқлаш.
15.3.Ўзбекистонда замонавий банк тизимининг ташкил қилиниши.
Банк деб пул маблағларини йиғувчи, сақлаб берувчи, кредит-ҳисоб ва бошқа ҳар хил воситачилик операцияларини бажарувчи муассасага айтилади.
Банклар пайдо бўлишининг асоси товар-пул муносабатларининг ривожланиши ҳисобланади. Товар-пул муносабатларининг юзага келиши ва уларнинг ривожланиб бориши барча ижтимоий-иқтисодий тузумларда банкларнинг мавжуд бўлишини тақозо қилади.
Банклар ўрта асрларда пулдорлар томонидан пулни қабул қилиш ва бошқа давлат, шаҳар пулига алмаштириб бериш асосида келиб чиққан. Кейинчалик пулдорлар ўз бўш турган маблағларидан фойда олиш мақсадида уларни вақтинча фойдаланишга маблағ зарур бўлган субъектларга беришган. Бу ҳол пул алмаштирувчи пулдорларнинг банкирларга айланишига олиб келган.
Банк сўзи итальянча «банcа» сўзидан олинган бўлиб «стол», аниқроғи «пуллик стол» деган маънони англатади. Ўрта асрларда италиялик пулдорлар ҳамёнларидаги, идишлардаги монеталарни стол устига қўйиб ҳисоб-китоб қилганлар.
ХII асрларда Генуяда пул алмаштирувчилар «банчерии» деб атаган. Агар пулдорлардан бирортаси ишончни оқламаса ва ўз ишига масъулиятсизлик қилса, у ўтирган столни синдириб ташлашган ва уни «Банcо ротто», яьни банкрот деб аташган. Яъни бизга маълум бўлган «банкрот» сўзи ҳам итальянча «банcа» сўзидан олинган.
Банклар пайдо бўлишининг бошланғич босқич ХВИ асрда Флоренция ва Венецияда ташкил қилинган кичик жиробанклар ҳисобланади. Кейинчалик шундай банклар Амстердамда (1605 й.), Гамбургда (1618 й.), Миланда, Нюрнбергда, Генуяда вужудга келган. Бу банклар асосан ўз мижозлари–савдогарларга хизмат қилган, улар ўртасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олиб борган. Бу банклар ўз мижоз-ларини монеталар таркиби бузилиши туфайли зарар кўришдан ҳимоя қилган. Улар ҳисобларни маълум суммадаги қимматбаҳо металлни ифодаловчи махсус пул бирлигида олиб боришган. Ўзларининг бўш пул маблағларини жиробанклар давлатга, шаҳарларга, чет эл савдогарларига ссудага беришган.
Тарихда биринчи юзага келган банк Англия банки ҳисобланиб, у 1694 йилда акционерлик банки сифатида ташкил бўлган. Бу банк акционер-эмиссион банк бўлиб, унга давлат томонидан банкнотлар чиқаришга рухсат берилган. Кейинчалик, саноат ривожланиши натижаси-да банклар бошқа мамлакатларда ҳам ташкил қилиниб борган. Банкларнинг келиб чиқиши ва ривожланиш ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар ва талабларнинг ошиши, савдо капитали айланишининг тезлашуви билан боғлиқ бўлган. Натурал хўжалик муносабатларининг тугаши, савдо-сотиқ муносабатларининг ривожланиши пуллик ҳисоб-китоблар олиб боришга, кредитнинг ривожланишига йўл очди. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш ёлланма меҳнатни жалб қилишга олиб келган. Ёлланма меҳнат учун ҳақнинг пул шаклида тўланиши, доимий пул айланишини юзага келтирди. Пул айланишини эса банк томонидан бошқарилиши зарур эди. Шундай қилиб, банклар маблағларни йиғиш ва тақсимлаш орқали ссуда капитали ҳаракатини бошқара бошлади. Ссуда капиталистидан фарқли ўлароқ банкир тадбиркор сифатида ўз иш фаолиятини олиб борган.
Агар саноат соҳасидаги пулдор ўз капиталини саноатга, савдогар ўз маблағини савдога қўйса, банкир ўз капиталини банк ишига қўяди. Ссуда капиталисти асосан ўзининг бўш капиталини қарзга берса, банкирлар асосан четдан жалб қилинган маблағларга таянади. Ссудага маблағ берувчи пулдорнинг даромади ссуда фоизи бўлса, банкирнинг даро-мади банк фойдаси ҳисобланади. Банклар корхона, ташкилот, давлат муассасалари, аҳоли бўш пулларини жалб қилиш орқали катта ҳажмдаги капитални ўз қўлларида жамлайдилар ва даромад келтирувчи капитал ҳаракатини бошқариб борадилар. Банкларнинг йириклашуви ва улар фаолиятининг такомиллашуви уларнинг махсус корхоналар – кредит муассасаларига айланишига олиб келади.
Шундай қилиб, банк фаолияти халқ хўжалиги мавжуд бўлган бўш маблағларни жалб қилиш ва ссуда капиталини тақсимлашни ўз ичига олади. Банк ўз фаолияти давомида маълум даромадга эга бўлади. Бу даромад банк жалб қилган ресурсларга йўналтирилган фоиз ва жойлаштирган ресурслар бўйича оладиган фоиз ўртасидаги фарқдан иборат бўлади.
Шундай қилиб, банк тизими миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, банклар қуйидаги функцияларни бажаради:
6. – вақтинча бўш турган маблағларни йиғиш ва капиталга айлантириш;
7. – кредит муносабатларида воситачилик қилиш;
8. – тўлов жараёнларида воситачилик қилиш;
9. – муомалага кредит воситаларини чиқариш.
Халқ хўжалигидаги вақтинча бўш турган маблағларни йиғиш ва уларни капиталга айлантириш – банкларнинг илк функцияларидан бири ҳисобланади. Бу функция амалга оширилиши натижасида бир томондан, ҳуқуқий ва жисмоний шахслар жалб қилинган маблағлари бўйича маълум миқдорда даромадга эга бўладилар, иккинчи томон-дан бу маблағлар банкларнинг кредитлаш салоҳиятини ташкил қилади ва шу ресурсларга асосланган ҳолда банклар ссуда операция-ларини олиб боради.
Вақтинча бўш пул маблағлар банклар иштирокисиз бир корхона (тармоқ) томонидан иккинчи корхона (тармоқ)га вақтинча фойда-ланишга бериладиган бўлса, бу муносабатларни ташкил қилишда маълум қийинчиликлар юзага келиши мумкин:
– биринчидан, кредитга сўралаётган сумма билан кредитга бери-лиши мумкин бўлган сумма ўртасида номутаносиблик бўлиши мум-кин;
– иккинчидан, ортиқча бўш маблағга эга бўлган корхонанинг маблағларни вақтинча фойдаланишга берадиган муддати маблағ зарур бўлган корхонани қониқтирмаслиги мумкин;
– учинчидан, банклар иштирокисиз корхоналарни тўғридан-тўғ-ри кредитлашда қарз берувчи қарз олувчи корхонанинг молиявий аҳволини тўлиқ ўргана олмаслиги мумкин. Қарз олувчининг тўловга лаёқатсиз бўлиши кредитор корхонанинг ҳам молиявий аҳволининг ёмонлашувига ва бошқа салбий ҳолларга олиб келиши мумкин.
Халқ хўжалигидаги барча бўш маблағларнинг банк томонидан йиғилиши натижасида вужудга келадиган кредит ресурслар ҳисоби-дан қарз олувчи корхонага зарур бўлган суммада, зарур бўлган муддатда кредит беришга имконият яратилади. Ундан ташқари, банк корхоналарнинг тўловга лаёқатлилигини ҳар томонлама таҳлил қили-ши, уларнинг молиявий аҳволини яққолроқ баҳолаб бера олиши мум-кин.
Иқтисодиётнинг ўсиши банк кредитининг қўлланилиш кўламини кенгайтириб боради. Кредит фақатгина ҳар кунлик фаолият билан боғлиқ ишлаб чиқариш ва муомала жараёнининг қисқа муддатли эҳтиёжлари учун эмас, балки узоқ муддатга капиталга бўлган эҳ-тиёжни қоплашга йўналтирилади. Ўтган асрнинг 60-йилларидан бош-лаб, банклар йирик мижозларга хизмат кўрсатишга ихтисослаша борди. Бу мақсадни амалга ошириш учун банклар маблағларни жалб қилиш миқёсини, истеъмол учун кредитлар бериш кўламини кенгай-тирди.
Тўловларда воситачилик функциясида банклар ўз мижозларининг топшириғига асосан тўловжараёнларини амалга оширади, ҳисоб варақларига маблағларни қабул қилади, пул тушумларининг ҳисо-бини олиб боради, мижозларга пул маблағларини беради.
Ҳисоб-китобларнинг банк орқали олиб борилиши муомала хара-жатларининг камайишига олиб келади. Мижоз мамлакат ичида ва бошқа мамлакат билан қийинчиликсиз ўз маблағларини банк орқали ўз ҳисобварағидан бошқа корхона ҳисобварағига ёки бошқа мамлакат банкига ўтказиши мумкин.
Муомалага кредит воситаларини чиқариш. Банк кредитининг манбаи фақат вақтинча бўш маблағлар ва капитал бўлиб қолмасдан, кредит асосида чек-депозит эмиссияси ҳам амалга оширилади. Банк томонидан бериладиган кредит миқдори мавжуд жамғармалардан кўп бўлса, банк чек-депозит эмиссиясини амалга ошириши мумкин.
Ундан ташқари, кредит ёрдамида муомалага нақд пуллар - банкноталар чиқарилади.
Банк кредит пуллар чиқариш, депозитлар яратиш йўли билан тўлақонли пуллар ўрнини босувчи кредит воситаларини вужудга келтиради.
15.3.Ўзбекистонда замонавий банк тизимининг ташкил қилиниши.
Банк тизими бозор иқтисодиётининг муҳим ва ажралмас қисмидир. Товар пул муносабатларининг кенг миқёсда ривожланиши банклар олдида янгидан-янги операциялар бажаришга имкониятлар очиб беради.
Шунинг учун ҳам, республикамизда бозор иқтисодиёти талабларига мос келувчи замонавий банк тизимини яратиш зарурияти туғилди. Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг бош мақсади жаҳон талабига мос келувчи, ривожланган миллий кредит тизимига эга бўлиш, хўжаликлар ва аҳолининг бўш турган маблағларини жалб қилиш ва уни самарали тақсимлаш асосида аҳолининг талабларини қондириш учун замин яратиш ва яшаш шароитини яхшилашга эришишдан иборат. Бу мақсадга эришишни таьминлаш учун давлатимиз томонидан мамлакатимиз банк секторининг ривожланишини таъминловчи зарурий макроиқтисодий шароитларни ҳамда банк тизими барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, банк назорати тизимини ва банклар фаолиятини бошқариш усулларини такомиллаштириш, банкларнинг депозит, кредит, ва инвестиция фаолиятини янада ривожлантиришга эришиш ва банклар ўртасида рақобат бўлишини таъминлашга асос яратишдан, нобанк ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, молия-кредит секторининг ҳуқуқий базасини яхшилаш, уларнинг моддий-техник жиҳатдан самарали таьминланганлигига эришиш каби чораларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Банк тизимини қайта ташкил қилишни амалга ошириш қуйидаги тамойилларгa acocланган ҳолда олиб борилиши мумкин:
– хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг ишончини қозониш мақсадида банк-молия тизими барқарорлигига эришиш;
– Банк тизимидаги ислоҳотлар умумиқтисодий ислоҳотларнинг ўтказилиши билан мос келиши;
–банк-молия тизимини босқичма-босқич такомиллаштириш йўли билан жаҳон банк тизимига яқинлаштириш;
– пул-кредит сиёсатини олиб боришда мамлакатнинг ички эҳтиёжлари ва иқтисодиётнинг хусусиятини ҳисобга олиш;
– банклар фаолиятида мижозлар манфаатини устун қўйиш ва бошқалар.
Бизнинг заминимизда мавжуд бўлган банкларнинг ривожланишини икки йирик даврга бўлиб қараш мумкин. Биринчи давр бу –Ўзбекистон мустақилликка эришгунгача бўлган даврдаги банк тизими ва иккинчи давр Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейинги даврдаги банк тизими ва унинг ривожланиш босқичларини ўз ичига олади.
Биз таъкидлаганимиздек, Ўзбекистонда банк тизими икки поғона-ли бўлиб, банклар тизимининг биринчи поғонаси – бу Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, иккинчи поғонаси – тижорат банк-лари, уларнинг шўъбалари, чет эл банклари шўъбалари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси банклар тизимини кенгайтирган ҳолда қуйидагича чизмада келтириш мумкин.
6-чизма
Ўзбекистон Республикаси Банк тизими таркиби
I поғона
II поғона
1991 йилнинг 31 августида Республикамиз мустақиллигининг эълон қилиниши тарихий воқеа бўлди. Мустақиллик бизга ўз-ўзимизни бошқариш, имкониятларимиздан ўзимиз фойдаланиш, шахсия-тимизни қайтиб олишимизга катта йўл очиб берди.
Бутун дунё мамлакатлари томонидан тан олинган бозор иқти-содиёти бизнинг республикамизга ҳам кириб келди. Шунинг учун ҳам республикамизда бозор иқтисодиёти талабларига мос келувчи замонавий банк тизимини яратиш зарурияти туғилди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгунга қадар бўлган банк тизимининг ривожланишини таҳлил қилиб қарайдиган бўлсак, унинг ривожланишининг қуйидаги босқичларини келтириш мумкин:
– биринчи босқич XIX асрнинг охиридан 1930-32 йилларгача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу давр ичида олдинги мавжуд бўлган банклар заминида Собиқ Совет Иттифоқининг кредит тизими ташкил қилинди. Бу даврда 30-йилларда иқтисоднинг ривожланишига мос келувчи банклар: тармоқ банклари, ўлка банклари, тижорат банклари, махсус банклар, давлат банклари каби банклар фаолият кўрсатган;
– иккинчи босқич 1932 йилдан 1959 йилларгача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда банклар фаолиятида ўзгаришлар юз берди ва банклар вексель орқали кредитлашдан (ўша даврларда бу кредитлаш амалиётда «эгри» кредитлаш деб ном олган) тўғридан-тўғри корхоналарни кредитлашга ўтказилган. Бу даврда хўжаликлар ўртасидаги вазифалар тақсимланган ва иқтисодиёт соҳалари бўйича банклар ташкил қилинган ҳамда бу банклар фақат шу соҳаларни узоқ муддатли кредитлаш ва молиялаштириш билан шуғулланган. Давлат банки эса асосан қисқа муддатли кредитлаш жараёнларини олиб борган;
– учинчи босқич 1959 йилдан 1988 йилгача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда мавжуд тармоқ банклари қайта ташкил қилиниб, мамлакатдаги барча кредит муносабатларини олиб бориш мақсадида учта банк ташкил қилинди. Булар: Давлат банки, қурилиш банки, ташқи савдо банки бўлган. Давлат банки иқтисодиётнинг барча соҳаларига фақат қишлоқ хўжалигининг баъзи эҳтиёжлари учун узоқ муддатли кредитлар берилган) қисқа муддатли кредитлар бериш билан шуғулланган. Қурилиш банки капитал қўйилмалар билан богғлиқ бўлган харажатларни, қурилишни молиялаштириш, узоқ муддатли кредитлар бериш билан боғлиқ операцияларни бажарган. Ташқи савдо банки Москвада жойлашган бўлиб, мамлакатнинг экспорт-импорт билан боғлиқ фaoлиятини бошқариб борган;
– тўртинчи босқич банк тизимини қайта ташкил қилиш даври бўлиб, у 1988 йилдан 1990 йилгача бўлган даврни ўз ичига олган. Бу даврда банк тизимида катта ўзгаришлap рўй берди ва Давлат банки билан бир қаторда махсус тармоқ банклари ташкил қилинди.
Бу банклар жумласига, Саноат Қурилиш банки, Агросаноат банки, Уй-жой қурилиш ва ижтимоий таъминот банки, жамғарма банк ва ташқи иқтисодий фаолият банки кабилар киради. Бу банклар фаолиятининг хусусиятли томони шунда эдики, улар ўзи хизмат кўрсатадиган соҳага узоқ ва қисқа муддатли кредитлар бериш ҳуқуқига эга эдилар.
Шу даврдан бошлаб Давлат банкидан кредитлаш функцияси олиб ташланди ва у эмиссион банк сифатида фаолият кўрсатадиган бўлди. 90-йилларда банк тизимини қайта ташкил қилишдан асосий мақсад мамлакатда юз бераётган асосий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда банклар зиммасига корхоналар ва ташкилотларга комплекс хизмат кўрсатишни таъминлаш ва корхоналар билан банклар ўртасидаги муносабатларни хўжалик ҳисобига ўтказиш, қуйи банк муассасаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини оширишдан иборат эди.
Мустақилликка эришгунга қадар Ўзбекистон ҳудудидаги банк муассасалари СССР банк тизими таркибий қисмига кирар эди. Шу билан бирга бу банклар собиқ «Иттифоқ» банк тизими доирасидан ташқарида фаолият кўрсата олмасдилар. Собиқ СССР банк тизимида Давлат банки монопол мавқега эга бўлиб, у бир вақтнинг ўзида эмиссия институти, қисқа муддатли кредитлаштириш ва хўжаликларга ҳисоб-китоб операциялари бўйича хизмат кўрсатувчи марказ ҳисобланарди. Давлат банкининг ҳам эмиссия функцияларини ҳам ҳисоб-китоблар ва 90-йилларгача кредитлар бўйича мижозларга хизмат кўрсатиш функцияларини бажаришга мононоллашуви уни давлат бошқарув ва назорат органига айланган эди.
Маъмурий буйруқбозлик даврида кредит муносабатлари иқтисодиётни бошқаришда нормал характерга эга. Давлат банки кредит ресурслари бўйича чекланмаган монопол мавқега эга эди. Кредит ресурслари ҳаракатини ҳам бошқариш ҳам назорат қилиш Давлат банкининг монопол таъсири остида эди. Ривожланган мамлакатлар банк тизимига хос барча хусусиятларининг инкор этилиши, собиқ «Иттифоқ» банк тизимининг тор доирада ривожланишига олиб келади.
Марказлаштирилган банк тизими бошқарув асосида фаолият кўрсатаётган республика банклар тор доирада пул ресурслари ҳаракатини бошқарар, лекин ресурсларни тақсимлаш, эмиссион жараёнларни амалга ошириш ва назорат қилиш собиқ «Иттифоқ» Давлат банки қўлида эди.
Иқтисодиётни бошқаришнинг марказлаштирилган усулидан воз кечиш ва бозор иқтисодиёти томон дастлабки қадамлар қўйилиши биланоқ марказлаштирилган банк тизимини қатор камчиликлари рўёбга чиқди. Бу эса банк тизимида туб ўзгаришларни амалга оширишни талаб этарди. Албатта, бу бозор иқтисодиётига илк қадамлар қайта қуриш шарофати билан бозорга хос баъзи бир белгиларни тоталитар иқтисодиётга татбиқ этилиши билан тушунилади. Бу жараёнда банк тизимининг ташкилий структурасини ўзгартириш, банкларнинг ролини ошириш, иқтисодий тизимни ривожланишига уларнинг таъсирини кучайтириш, кредитни ҳаракатдаги иқтисодий дастакка айлантириш кўзда тутилганди.
Банк тизими ривожланишининг иккинчи даври асосан Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейинги даврни ўз ичига олади. Бу даврни қуйидаги босқичларга бўлиб таҳлил қилиш мумкин:
1991 йилда қатор банклар шакллана бошлади. Улар Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг ўзгарувчан шароитларида фаолият юритиб, замонавий иш услубларини ўзлаштирган ҳолда тобора янги қирраларга эга бўла борди. 1991-1992 йиллар банклар фаолиятига доир қарашларда чинакам бурилиш йиллари бўлди. Ўзбекистон Республикаси "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши икки даражали банк тизимининг таркиб топиши ва мамлакат Марказий банки зиммасига янги вазифалар юкланиши учун асос бўлиб хизмат қилди. Унинг олдига пул муомаласини тартибга солиш, тижорат банклари тизими ҳамда тўлов тизимини шакллантириш вазифалари қўйилди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларини молиялаштириш энди ташкил этиладиган, замонавийтамойил ва талаблар асосида фаолият юритувчи ихтисослашган тижорат банклари томонидан амалга оширилиши лозим эди.
1993–1994 йилларда банк тизимидаги ислоҳотлар давом этди. 1994 йилнинг 1 июлидан эътиборан миллий валюта — сўмнинг муомалага киритилгани мустақил банк тизимининг, умуман, Ўзбекистон иқтисодиётининг шаклланишида муҳим аҳамият касб этди. Бу Марказий банк ўз фаолиятида тўлиқ мустақил бўлганини, келгусида бозор инструментлари орқали миллий пул тизимини тартибга солиш самарали ташкил этилишига ёрдам бериши мумкин эканини англатар эди. Айнан шу вақтдан бошлаб Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини юритиш, валютага оид ишларни тартибга солиш, банк фаолиятини бошқариш ва кейинчалик самарали тўлов тизимини яратиш бўйича фаолияти тўлақонли равишда миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашга қаратилди.
1995 йил банк қонунчилигини такомиллаштириш даври бўлгани билан ажралиб туради. Тарихий муҳим ҳужжат — “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонун нафақат банк тизимининг ҳуқуқий асосини бойитди, балки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг янги, алоҳида мақоми ва ваколатларини, асосий мақсад-вазифаларини аниқ-равшан белгилаб берди. Шу билан бир қаторда мазкур йилда аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, шунингдек, кредит ва депозит бозорларида рақобат муҳитини шакллантириш учун зарур шароитлар яратилди. Банкларнинг капитал ҳажмига жалб этиладиган аҳоли жамғармалари миқдорини чекловчи қоида бекор қилингач, банк муассасаларининг имкониятлари сезиларли даражада кенгайди ва рақобат кучайди. Бунинг самараси дарҳол намоён бўлди. Агар 1994 йил бошида аҳоли жамғармаларининг 98,5 фоизи Жамғарма банки (ҳозирги Халқ банки), 1,5 фоизи эса бошқа банклар ҳиссасига тўғри келган бўлса, ўша йил охирида бошқа тижорат банкларининг ҳиссаси ҳам кўпайиб, бу борадаги кўрсаткич 12,8 фоизга етди. Бугунги кунга келиб, бу борадаги кўрсаткич 83,2 фоизни ташкил этмоқда.
1996 йил. Ушбу йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни иккинчи даражали банк тизими — тижорат банклари фаолиятининг ҳуқуқий асосини конкретлаштирди.
Банк тизимига тааллуқли икки асосий ҳужжат — “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ҳамда “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг ишлаб чиқилишида ривожланган молия тизимига эга мамлакатлар тажрибаси инобатга олинганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Мазкур қонунлар, шунингдек, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун нодавлат банкларнинг хусусий ва акциядорлик-тижорат шаклида ташкил этилишига қулай ҳуқуқий шароит яратди. Бу даврда банк тизими ривожига алоҳида таъсир этган икки омилни ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчиси, олиб борилган ислоҳотлар натижасида 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки монетар бошқарув ва банк назоратининг тўла ҳуқуқли органи бўлди. Иккинчиси, Ўзбекистон Республикаси “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни иккинчи даражали банк тизими – тижорат банклари фаолиятининг ҳуқуқий асосини аниқ-пухта белгилаб берди. Унда банк активларини диверсификациялаш ва хорижий капитал жалб қилиш асосида универсал тижорат банкларини шакллантириш принциплари мустаҳкамланган.
Бу даврда иқтисодиётнинг алоҳида тармоқларига хизмат кўрсатувчи кредит-молия ташкилотлари ташкил этилди. Бундай ихтисослашув қишлоқ хўжалиги, автомобиль саноати, авиасозлик каби халқ хўжалигининг муайян соҳа ва тармоқларини молиялаштириш зарурати билан боғлиқ эди. Келгусида ихтисослашган банклар ўз операциялари ва мижозлари доирасини мамлакат иқтисодиёти ривожланишининг янги даражаси ва бизнес-муҳит талабларига кўра кенгайтира боради.
Мазкур даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банк секторини бошқарувчи ва назорат қилувчи орган сифатида шаклланиш жараёнлари давом этди. Банк тизимига тааллуқли қонунчилик базаси сифат жиҳатидан янгиланиб, халқаро банк амалиёти билан мувофиқлаштирилди.
1997 йил. Ушбу йилда ислоҳотларнинг стратегик йўналишларидан бири банк секторида хусусий капитал оқимини рағбатлантиришдан иборат бўлди.
Мазкур жараён 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий тижорат банкларини ташкил қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинганидан сўнг жадаллашди. Унда жисмоний шахсларнинг 50 фоиздан кам бўлмаган улуши билан банклар очиш учун имтиёзлар тақдим этиш кўзда тутилган эди. 1997 йил банк тизимининг ривожланиш тарихида банк фаолиятида ахборот тизимларини жорий этиш бошлангани билан аҳамиятлидир. Маълумки, ўша вақтгача республика ҳудудида амалдаги барча ҳисоб-китоблар кун бўйи олиб борилар эди. 1997 йилнинг март ойидан янги дастурий таъминот жорий этилиб, барча ҳисоб-китоблар автоматик режимда амалга оширила бошланди. Бу эса тўловларни республика ташқарисида 15 дақиқа мобайнида, Тошкентдан чекка жойларда атиги 3 дақиқада амалга ошириш имконини берди.
Айнан ўша вақтда ҳисоб-китоблар механизми ишлаб чиқилди ва банклараро электрон тўловларнинг замонавий тизими жорий этилди. Банкларга ўша вақтдаги ноёб имконият — компьютер ва телекоммуникация ускуналарини харид қилиш ва департаментларни улар билан жиҳозлаш имконияти берилди. Улар маблағларни ўз фаолияти учун зарур ускуна-анжомларни модернизация қилишга йўналтириши ҳисобга олиниб, қатор солиқ тўловларидан озод қилинди.
Шу тариқа, молиявий ва иқтисодий ахборотнинг сифат жиҳатидан янги истеъмолчилари – маҳаллий ва хорижий инвесторлар пайдо бўлди.
1998 йил. Ушбу йилда республика банклари Базель тавсияларига мувофиқ ҳолда фаолият кўрсатиш учун зарур тадбирлар амалга оширилди.
Банк назорати ва халқаро амалиёти бўйича Базель қўмитасининг тавсияларидан келиб чиқиб, тижорат банклари фаолиятини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари доирасида тартибга солувчи комплекс меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Бунда тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида улар балансида мавжуд муаммоларни олдиндан аниқлаш ҳамда банк ликвидлиги пасайиши ва капитал тугаши юзага келишидан олдин огоҳлантирув чораларини кўриш тамойилларидан фойдаланилди.
1999–2000 йиллар. Ушбу йилларда валюта сиёсати янада либераллаштирилган ҳолда, биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валюталар савдоси механизми амалга киритилди.
Мазкур механизм ваколатли банкларнинг хорижий валютада талаб ва таклифдан келиб чиқиб, ўз мижозларидан шартнома асосида эркин курс бўйича валюталарни сотиб олишини кўзда тутади.
2000-2010 йиллар. Мазкур давр Ўзбекистон банк тизимини мустаҳкамлашда салмоқли ютуқларга эришилгани билан аҳамиятлидир. Айнан шу йилларда замонавий инфратузилмага эга самарали банк тизимини ташкил этиш билан боғлиқ ишлар амалга оширилди.
Банк тизими олдига унинг ривожланиш истиқболларини белгилаб берувчи стратегик вазифалар қўйилди. Вазифаларнинг биринчиси банклар молиявий барқарорлигини ошириш ва ички бозорда молиявий хизматлар доирасини кенгайтиришдан иборат бўлса, иккинчиси — Ўзбекистон банкларининг халқаро капитал бозорида фаоллигини таъминлашдир.
Мазкур даврда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мамлакатимиз молия-банк тизимини ривожлантириш, унинг фаолиятини мустаҳкамлаш ва сифат жиҳатидан яхшилаш масалаларига янада кўпроқ эътибор қаратди. Шу муносабат билан қатор етакчи банклар (“Ўзсаноатқурилишбанк”, “Асака” банки ва бошқалар)нинг капиталлашув даражасини ошириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Микрокредитбанк” устав фондини кўпайтириш тўғрисида”ги Фармони мазкур банкни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиялаштириш бўйича асосий кредит марказларидан бирига айлантирган ҳолда унинг фаолиятини сифат жиҳатидан янада яхшилади.
Ушбу даврдаги ҳар бир йил мамлакат банк-молия тизимининг изчил ривожланишида янги босқич сифатида қайд этилади.
2001 йил. Ушбу йилнинг 1 июлидан эътиборан кичик бизнес корхоналари ўзлари ишлаб чиқарган экспорт товарлар (иш ва хизматлар)ни банк муассасалари кассалари орқали белгиланган тартибда валюта улушини ўз ҳисобига ўтказиш йўли билан нақд хорижий валютада амалга ошириш имкониятига эга бўлди. Республикамиз ҳукумати кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рағбатлантиришни ҳамда унинг ташқи иқтисодий фаолиятдаги иштирокини кенгайтириш борасида муҳим қадам қўйди. Айнан шу йили эркин айирбошловчи валютадаги Бирлашган барқарорлашган жамғарма ташкил этилди. Бу ўз навбатида, Ўзбекистонда биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантиришнинг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилди.
Бу вақтда банк тизими билан хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада ривожланди. Мазкур ҳамкорлик ривожига туртки берган муҳим омиллар сифатида банклар томонидан хизмат кўрсатиш сифатининг тобора яхшиланиши, банкларда рақобатчилик муҳитининг юзага келиши, мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ жараёнларни кўрсатиш мумкин. Айнан шу даврда банклар кредитлаш сиёсати кучайганини, мижозлар сўровларини синчковлик билан ўргана бошлаганини ва банк ходимларида мижозларнинг талаб-эҳтиёжларига жавобан тез ҳаракат қилиш қобилияти шаклланганини яққол кузатиш мумкин.
2002 йил аҳолининг банклардаги омонатларини ҳимоялашнинг ишончли ва самарали механизми яратилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни доирасида Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди ташкил этилди. Давлат-тижорат Халқ банкидан ташқари, республикамиз ҳудудида ўз фаолиятини олиб борувчи барча банклар унга аъзо бўлди. Ишончлилик, хизмат кўрсатишнинг юқори сифати, барча мижозлар билан ўзаро шериклик муносабатлари Ўзбекистон банклари фаолиятида асосий принципларга айлана борди.
Банк тизими фаолиятининг институционал асослари такомиллаштирилди. Банк секторини либераллаштириш ва ислоҳ қилишни кўзда тутиб қабул қилинган дастурий ҳужжатлар унинг самарадорлигини оширишни олдиндан белгилаб берди. Мазкур ҳужжатлар замирида банк фаолиятини либераллаштириш жараёнининг тизимли ва босқичма-босқичлик тамойиллари ётади. Ушбу тамойилларга амал қилиш аҳолининг мамлакат банкларига нисбатан ишончини янада мустаҳкамлаш имконини берди. Бундай ёндашув, шубҳасиз, барқарор ва ишончли банк тизимини ташкил қилиш жараёнида улкан ютуқдир.
2003–2004 йиллар. Мамлакатимизда либераллаштириш ва ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнида банк тизимини ривожлантириш даври.
Бу даврда аҳолининг банк тизимига ишончини мустаҳкамлаш, банкларни республикамиздаги янгиланишларнинг молиявий таянчига айлантириш мақсади қўйилди. Унинг муваффақияти банкларнинг келгуси ривожида долзарб аҳамият касб этиши лозим эди. Корхоналарни акциядорлаштириш ва уларнинг мулкчилик шаклини ўзгартириш жараёнлари жадаллашди. Банклар мамлакатимиз иқтисодий тараққиётининг янги босқичи талабларидан келиб чиқиб, ўз ривожланиш концепциясига риоя этган ҳолда стратегиясини такомиллаштириб борди. Уларнинг ресурс базасини кенгайтириш ва капиталлашув даражасини ошириш ўз фаолиятини диверсификациялаш, янги акциядорларнинг маблағларини жалб этиш, IT-технологиялар асосида янги банк маҳсулотлари ва инструментларини ишлаб чиқиш ҳисобига амалга оширилди.
Валюта бозорини либераллаштиришни давом эттириш ва жорий халқаро операциялар бўйича сўм конвертациясини таъминлаш учун зарур шарт-шароит яратиш билан боғлиқ бўлган омиллар ҳам банклар фаолиятига бевосита таъсир кўрсатди. Чунончи, 2003 йилнинг 15 октябридан Ўзбекистон Республикаси Халқаро Валюта жамғармаси Битимининг VIII моддасидаги мажбуриятни қабул қилди. Натижада корхоналар жорий операциялар бўйича конвертацияни амалга ошириш имкониятига эга бўлди. Бу масала юзасидан Ўзбекистоннинг ташқи маблағларни жалб этмай, амалда ўз ресурсларига таяниб мақсадга эришгани юксак эътирофга сазовор. Мазкур чоралар миллий валюта конвертациясидан фойдаланган маҳаллий тадбиркорлар фаолиятини кенгайтиришга яқиндан ёрдам берди.
Бу ҳақиқатан ҳам бой ва сермаҳсул фаолиятнинг қизиқарли даври эди. Марказий банкнинг валюта сиёсати инфляция даражасини ушлаб туриш ва миллий валюта курси кескин тебранишининг олдини олиш баробарида экспортни рағбатлантириш ҳамда валюта ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган эди. Ўзбекистоннинг асосий экспорт товарларига нисбатан дунё бозорларида қулай нарх конъюнктураси, шунингдек, экспортга йўналтирилган валюта сиёсатининг олиб борилиши экспорт ва олтин-валюта захиралари ҳажмининг ошишига имкон берди.
Банк тизимини ислоҳ қилишга қаратилган ишлар давом эттирилди. Унинг асосий йўналишлари сифатида банклар бошқарувида акциядорларнинг ролини ошириш орқали корпоратив бошқарув тизимини мустаҳкамлаш, банклар молиявий барқарорлигини уларнинг активлари, жумладан, валюта активлари сифатини яхшилаш эвазига кучайтириш, банк ишини янада такомиллаштириш ва банклар томонидан кўрсатиладиган хизмат турларини тобора кенгайтириш, тижорат банкларининг инвестицион жараёнлардаги ролини ошириш ва мулкчиликнинг барча шаклидаги тадбиркорлик тузилмаларининг кредит ресурсларидан (жумладан, халқаро молиявий ташкилотларнинг линиялари бўйича ҳам) фойдаланиш механизми такомиллаштирилганини қайд этиш жоиз.
2005–2006 йиллар. Мамлакатимиз банклари капиталлашув даражасининг ошиши ва уларнинг инвестиция жараёнларида ҳамда иқтисодий-тузилмавий ўзгаришларда иштироки янада фаоллашган даври. Ўша кезларда мамлакат ҳукумати банкларнинг фойда (даромад) солиғидан озод қилинишига банклар фаоллиги ошувининг яна бир заҳираси сифатида қаради. Боз устига, тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ, тижорат банкларининг мини-банклар ташкил этиш билан боғлиқ харажатлари ҳам солиқ ундириш базасидан чиқарилди.
Шу тариқа, асосий эътибор пул муомаласини мустаҳкамлаш ва миллий валюта, унинг айирбошлаш курси барқарорлигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилди. Бу эса фуқароларда катта рағбат уйғотиб, уларнинг банкларга нисбатан ишончини янада орттирди. Аҳолининг банкларда депозит ҳисобрақамлар очишга киришиши билан боғлиқ ижобий ҳолатлар кўпайди. Банкларнинг депозит базаси ҳажми ошди, банк хизматлари бозори шакллана бошлади. Эътиборлиси, банк маҳсулотлари қаторидан янги хизмат турлари, масалан, лизинг хизматлари жой ола бошлади.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда чакана хизматлар ривожи халқаро банк ва молия капиталини кенг жалб қилган ҳолда қўшма банкларнинг ташкил этилишига таъсир кўрсатди. Республикамиз банк бозори 100 фоизли хусусий капитал асосидаги янги банкларнинг вужудга келиши натижасида тубдан ўзгарди. Хусусий банкларнинг хизматлар бозоридаги рақобатни кучайтириб юборгани мамлакат банк тизими ривожида энг муҳим босқичлардан бири бўлди. Мамлакатимиз ҳукумати ва Марказий банки солиқ имтиёзлари ва кадрларни тайёрлаш жараёнида техникавий кўмак тақдим этган ҳолда уларнинг ривожланишини мунтазам рағбатлантириб бормоқда. Айни пайтда хусусий банклар сони тижорат банклари умумий сонининг қарийб ярмини ташкил этади.
Республикамизда хусусий банклар ривожланишини изчил рағбатлантириш рақобатни кучайтиришга, кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини яхшилашга ва молиявий ресурсларнинг самарали тақсимотига туртки берди. Бу эса, ўз навбатида, хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш ва ривожлантириш жараёнларига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг“Истеъмол кредити тўғрисида”ги Қонуни истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Мазкур қонун турар-жой ва маиший шароитларни яхшилаш борасида аҳолининг имкониятларини янада кенгайтиришга, бинобарин, банкларда истеъмол кредитлаш ҳажмининг сезиларли даражада ошишига хизмат қилади.
2006 йилнинг октябрь ойида эса Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги қонуни кучга кирди. Кўчмас мулкни харид қилиш учун кредитлар ажратишнинг ҳуқуқий механизмини ўзида мустаҳкамлаган ушбу қонун ҳужжати банк ипотекавий кредитлаш ривожида муҳим аҳамият касб этди. Ундан кўзланган асосий мақсад кўчмас мулкка гаров қўйишда юзага келувчи муносабатларни тартибга солишдан иборат эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 февралдаги “Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида уй-жойлар қурилишини узоқ муддатли ипотекавий кредитлаш тизимида бир қатор механизмлар жорий этилди.
Бу даврда, шунингдек, банкларнинг стратегиялари нақд пул муомаласини мустаҳкамлашга, ҳар бир филиалда нақд пул заҳираларини шакллантиришга ва ўз фаолиятида самарадорликни оширишга қаратилди.
Мазкур йўналишда банклар ўз фаолиятини дунёвий амалиётнинг “олтин” принципидан келиб чиққан ҳолда олиб бордилар. Яъни, аҳолига кўрсатиладиган хизматларнинг жозибадорлиги тадбиркорларнинг кредитлардан фойдаланиш кенг имконияти билан мутаносиб ҳолда ривожлантирилди. Давом эттирилган ислоҳотлар банк фаолиятини аҳолининг турмуш даражасини оширишда муҳим аҳамият касб этувчи, илгари қабул қилинган “Истеъмол кредити тўғрисида”ги ва “Ипотека тўғрисида”ги қонунлар доирасидаги фаоллигини янада кучайтирди.
Ўзбекистон тижорат банклари республикамиздаги ва жаҳон банк ҳамжамиятидаги янги воқеликка жавобан ўзлари таклиф этаётган хизматлари тўпламини кенгайтирди, бозорга янги банк маҳсулотларини чиқарди ва айни пайтда молия институтлари фаолиятининг халқаро стандартларини фаол жорий этишга киришди.
2010 йил. Ўзбекистон тижорат банклари, аввало, ихтисослашган кредит институтлари сифатида кўзга кўрина бошлади. Бу, бир томондан хўжаликларнинг вақтинча бўш маблағларини жалб этиши, бошқа томондан эса жалб этилган маблағлар ҳисобидан корхоналар, хусусий тадбиркорлар ва аҳолининг молиявий эҳтиёжларини қондириши билан долзарб аҳамият касб этди.
Хорижий ва маҳаллий экспертларнинг қайд этишича, сўнгги йиллар давомида республикада асосий тамойил — ихтисослашувдан узоқлашиш ва банк фаолиятида универсаллаштиришни чуқурлаштириш кузатилмоқда. Бу эса банк операциялари мазмуни ва кредит муносабатлари моҳиятини олдиндан белгилаб беради.
Ҳозирда республикадаги кенг тармоқли банклар замонавий талабларга жавоб берадиган шаклда хўжаликлар, ташкилотлар ва аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
ТАКДИМОТ (ПРЕЗЕНТАЦИЯ) ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА
16-Мавзу.Марказий банк
16.1. Марказий банк унинг вазифалари ва функциялари
16.2.Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вазифалари ва функциялари
16.1. Марказий банк унинг вазифалари ва функциялари
Марказий банк – кредит тизимининг бош банки бўлиб, мамлакатда пул-кредит сиёсатини, эмиссия жараёнларини олиб боради.
Биринчи Марказий банклар бундан қарийб уч юз йил олдин тижорат банкларининг ривожланиши натижасида вужудга келган. Булар 1668 йилда ташкил қилинган Швед Рикс Жиро банки, 1694 йилда ташкил қилинган Англия банкларидир.
Европа мамлакатларида Марказий банклар анча кечроқ, асосан XVIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб фаолият кўрсата бошлаган.
Банклар пайдо булишининг бошланғич даврларида улар марказий (эмиссия) ёки тижорат банклари тариқасида юзага келган эмас, яъни банклар ўртасида ҳозиргидек бўлиниш бўлмаган. Банк иши ривожланишининг биринчи босқичларида ривожланган мамлакатларда тижорат банклари капиталларни йиғиш мақсадида муомалага банкнотлар чиқарганлар. Банкларнинг йириклашуви, банк ишининг ривожланиши натижасида банкноталарни муомалага чиқариш йирик тижорат банклар қўлига ўта борган ва кейинчалик бирор йирик банк ихтиёрига берилган. Бу банк миллий ёки эмиссион банк кейинчалик марказий банк деб аталган. Марказий банк яъни кредит тизимини бошқариб турувчи, барча банклар фаолиятини назоратқилиб турувчи кредит институти сифатида намоён бўлади.
Марказий банклар ижрочи ташкилотлар таъсирисиз, ўз фаолиятини олиб боришлари керак.
Жаҳонда ўз фаолиятини олиб боришда энг мустақил бўлган банклардан бири бу Немис. Кўпгина ҳолларда Марказий банклар ўз фаолиятида мустақил бўлса-да, шу билан бирга, давлат банки ҳисобланади:
Марказий банк қуйидаги асосий функцияларни бажаради:
– банкнотлар (нақд пуллар) эмиссияси;
– давлатнинг олтин валюта-захираларини сақлаш;
– пул-кредит сиёсати инструментлари ёрдамида иқтисодиётни
мувофиқлаштириш;
– кредит институтлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
– давлат банки сифатида фаолият кўрсатиш;
– тўлов-ҳисоб муносабатларини ташкил қилишни белгилаб
бериш;
– валюта курсини мувофиқлаштириш.
Жаҳоннинг барча мамлакатларида банкноталарни муомалага чиқариш функцияси марказий банкларнинг асосий функцияларидан бири ҳисобланади ва бу соҳада монопол ҳуқуқга эга. Кредит пуллар Марказий банк томонидан қонунда белгиланган равишда чиқарилади ва Марказий банк муомалага чиқарилган пулларнинг қайтиб банкка келиб тушиши чораларини ишлаб чиқишга зарур.
Давлатнинг олтин-валюта захираларини бошқаришфункцияси
Марказий банк давлатнинг олтин, қимматбаҳо металл ва валюта захираларини бошқаради. Давлатнинг расмий олтин-валюта захиралари халқаро ҳисоб-китобларда активлар захираи, ҳисоб-китоблар бўйича давлатнинг кафолатли cyғypтa фонди сифатида намоён бўлади. Одатда, мамлакат олтин захираларининг асосий қисми Марказий банк ихтиёрига берилган бўлади. Баъзи давлатларда олтин захиралар Молия вазирлиги ихтиёрида бўлиб, Марказий банк олтин билан боғлиқ операцияларни олиб боради.
Марказий банклар мамлакат валюта захираларини ўзида йиғади ва бу захиралар халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш, тўлов баланси тақчиллигини қоплаш ва мамлакат миллий валютаси курсининг барқарорлигини таъминлаш учун ишлатади.
Марказий банк орқали давлатнинг иқтисодий сиёсати, янада аниқроғи давлатнинг пул-кредит сиёсати олиб борилади. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати давлатнинг иқтисодни бошқариш сиёсатининг бир қисми бўлиб, муомаладаги пул массаси, кредит ҳажми, фоиз ставкалари даражасини ва бошқа пул муомаласи ва ссуда капитали бозори кўрсаткичларинингўзгариши билан боғлиқ бўлган чора-тадбирлар йиғиндисидан ташкил топади.
Пул-кредит сиёсатининг асосий мақсади миллий валюта барқарорлигини таъминлаш, валюта курси ва фоиз ставкаларини оқилона ўрнатиш асосида инфляция суръатларини камайтириш, кредитдан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш ва иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашдан иборат.
Пул-кредит сиёсати икки йўналишда олиб борилиши мумкин. Биринчи йўналиш – кредит экспанцияси бўлиб, бу сиёсат пул-кредит эмиссиясини рағбатлантириш йўли билан олиб борилади, яъни ишлаб чиқарши суръатлари тушиб кетган ҳолда, коньюнктурада ривожланишга эришиш мумкин. Иккинчи йўналиш– кредит рестрикция сиёсати бўлиб, у иқтисодий ўсиш даврида пул-кредит эмиссиясининг қисқаришига асосланади. Марказий банк «тор» ва «кенг» маьнода пул-кредит сиёсатини олиб бориши мумкин. «Тор» сиёсатда валюта бозорида инвестиция, ҳисоб ставкаси ва қисқа муддатли кредитлар бўйича фоиз ставкаларига таъсир қилувчи бошқа инструментлар ёрдамида валюта курси мақбуллилигига эришиш тушунилади. «Кенг» сиёсатда муомаладаги пул массасига таъсир қилиш орқали инфляцияга қарши кураш олиб бориш тушунилади. Пул-кредит сиёсатининг халқаро жиҳатлари валюта курси, валюта захиралари ва тўлов баланси каби масалаларнинг ечимига қаратилган бўлади. Марказий банк рухсат этилган инструментлар ёрдамида пул муомаласини бошқариб боради. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатининг асосий инструментлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
– минимал мажбурий захира меъёрларини ўрнатиш;
– фоиз (дисконт) сиёсати;
– тижорат банкларини қайта молиялаштириш, очиқ бозор сиёсати;
– таргетирлаш ва бошқалар.
Муомаладаги пул массасининг ҳажмини, банкларнинг ликвидлилигини мувофиқлаштириш ва инфляция суръатларини тушириш мақсадида Марказий банк тижорат банклари учун мажбурий захиралар меъёрини ўрнатиб бериш сиёсатини амалга оширади. Пул муомаласини мувофиқлаштиришнинг бу усули биринчи бўлиб 1913 йилда АҚШда қўлланилган. Минимал захиралар бу тижорат банклари ресурсларининг Марказий банкда мажбурий сақланиши зарур бўлган қисмидир. Мажбурий захира миқдори тижорат банкининг четдан жалб қилинган ресурсларига нисбатан фоизда белгиланади. Бу захира бевосита банкларнинг кредитлаш имкониятини чегараласа-да, уларнинг минимал ликвидлилигини таъминлаш омили бўлиши мумкин.
Минимал захира меъёри жамғарма турига, унинг ҳажмига, банкнинг жойлашиш ўрнига боғлиқ бўлган ҳолда турли мамлакатларда турлича бўлиши мумкин. Мавжуд манбалар шуни кўрсатади, масалан, Японияда минимал захиралар ставкаси 2,5%ни: АҚШда– 12%ни, Германияда– 12,1% ни, Португалияда– 17%ни, Узбекистонда 15% миллий валютада ва хорижий валютда 8% ни ташкил қилади.
Марказий банк томонидан захира миқдори баъзи бир омилларни ҳисобга олган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.
Марказий банкнинг ҳисоб (дисконт) сиёсатининг моҳияти шундаки, у тижорат банклардан векселларни сотиб олади. Айтайлик, мол сотиб олувчи корхонанинг етказиб берилган мол (товар, хизмат ва ҳ.қ)ларнинг ҳақини тўлаш учун маблағи етарли бўлмаса, у товар учун тўловни маълум вақтўтгандан кейин амалга ошириши тўғрисида вексель бериши мумкин. Мол сотувчи корхонага пул маблағлари зарур бўлган вақтда у векселни тижорат банкига сотиши мумкин. Тижорат банки векселни сотиб олганда унда кўрсатилган суммадан кам суммага (маълум фоиз ушлаб қолган ҳолда) сотиб олади. Зарур бўлганда, тижорат банки векселни Марказий банкда ҳисобга қўйиши мумкин. Бу ҳолда Марказий банк ҳам ўз фойдасига маълум фоиз – ҳисоб ставкаси ушлаб қолиши мумкин. Марказий банкнинг ҳисоб ставкаси турли давлатларда ҳар хил – 5% дан 15% гача бўлиши мумкин. Тижорат банклари векселларни сотиб олишда Марказий банкнинг ҳисоб ставкасига таянадилар. Марказий банкнинг ҳисоб ставкаси тижорат банклари ўрнатадиган ҳисоб ставканинг энг паст чегараси ҳисобланади. Одатда,тижорат банкларининг ҳисоб ставкаси Марказий банкнинг ҳисоб ставкасидан юқори (0,5 дан – 2% гача) бўлади.
Тижорат банкларининг қайта молиялаштириш сиёсати бу тўғридан-тўғри кредитлаш, векселларни ҳисобга олиш, қимматбаҳо қоғозларни гаровга олган ҳолда кредитлар бериш ва кредит аукционларни ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бундан келиб чиққан ҳолда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш операцияси қуйидаги усулларда олиб борилиши мумкин:
– тижорат банкларининг ихтиёридаги векселларни ҳисобга олиш йўли билан кредитлаш;
– тижорат банклари ихтиёридаги қимматбаҳоқоғозларни гаровга олиш йўли билан кредитлар бериш. Бундай кредитлар ломбард кредитлар дейилади. Уларнинг фоиз ставкалари ломбардли фоиз ставкалар деб юритилади. Жаҳон амалиётида ломбард бўйича (фоиз ставкаси доимо ҳисоб ставкасидан 1-2% юқори бўлади;
– тўғридан-тўғри кредит бериш усули. Кредит ташкилотлари фаолиятида молиявий қийинчиликлар бўлган ҳолларда улар Марказий банкка кредит олиш учун мурожаат қилиши ва Марказий банк кредитидан фойдаланиши мумкин. Қайта молиялаштиришнинг асосий мақсади пул муомаласи ва кредит муносабатларининг ҳолатига таъсир кўрсатишдан иборат. Қайта молиялаштириш сиёсатини олиб бора туриб Марказий банк охирги кредитор сифатида майдонга чиқади.
Ўзбекистон Республикасида Марказий банк ўрнатган қоидаларга асосан, қуйидаги активларни гаровга олган ҳолда 3 ойгача бўлган муддатда кредитлар бериши мумкин:
– олтин, чет эл валютаси, халқаро захиралар тоифасига кирувчи валюта бойликлари ва бошқа бойликлар;
– давлатнинг қарз мажбуриятлари ва давлат томонидан кафолатланган бошқа қарз воситалари.
Марказий банкда депозитга ўтказилган ва унинг депозитарийси учун мақбул бўлган, харид қилиниши ва сотилишига рухсат берилган ва Марказий банк улар билан ушбу қонун доирасида бошқа хил операциялар ўтказиши мумкин бўлган активлар, тўланишига банклар кафолат берган тижорат векселлари асосида кредитлар бериши мумкин.
Очиқ бозор сиёсати деганда, марказий банкнинг очик бозорда кимматбаҳоқоғозларни ўз ҳисобидан сотиб олиши ва сотиши тушунилади. Марказий банкнинг очиқ бозор сиёсати асосан хазина мажбуриятларини, саноат компаниялари ва банкларнинг облигацияларини, Марказий банкда ҳисобга олинган тижорат векселларини сотиш ва сотиб олиш орқали амалга оширилади. Марказий банкнинг очиқ бозор сиёсати орқали банк тизимининг ва алоҳида олинган тижорат банкларнинг ўз захиралари миқдори оширилиши (aгap қимматбаҳо қоғозлар сотиб олинса) ёки камайтирилиши (агар қимматбаҳо қоғозлар сотилса) мумкин. Очиқ бозор сиёсати орқали Марказий банк кредит баҳосинингўзгаришига эришиши мумкин. Бу эса,ўз навбатида, пулга бўлган талабнинг ўзгаришига олиб келади. Одатда, Марказий банк бу сиёсат орқали ортиқча пулларни муомаладан олади ва пул муомаласини мувофиқлаштириш бўйича актив пул-кредит сиёсати олиб боради.
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддасига асосан Марказий банк ўзи чиқарган қимматли қоғозларни,шунингдек, қарз мажбуриятларини очиқ бозорда сотиш ва сотиб олиши мумкин. Марказий банк бюджетни молиялаштириш учун очиқ бозорда операциялар олиб бориш, қимматбаҳо қоғозларни биринчи жойлаштиришда уларни сотиб олишга ҳақли эмас.
Марказий банкнинг очиқ бозорда олиб борадиган операция-лари қуйидаги хусусиятлар бўйича фарқланади:
–битим шарти бўйича: нақд пулга ёки қайта сотиш мажбу-рияти билан маълум муддатга сотиб олиш (РЕПО операцияси) билан боғлиқ операциялар;
– битим объектлари бўйича: давлат ёки акционер жамиятлари қимматбаҳо қоғозлари билан бўладиган операциялар,
– битим муддати бўйича: қимматли қоғозлари билан қисқа муддатли (3 ойгача) ва узоқ муддатли (1 йил ва ундан ортиқ) операциялар,
– операциялар ўтказиш доирасига қараб: банк тизими доирасида ёки нобанк тизим доирасида қимматли қоғозлари билан бўладиган операциялар,
–фоиз ставкалариниўрнатиш бўйича: Марказий банк ёки бозор томонидан аниқланадиган ставкалар.
Марказий банк тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш функциясини амалга оширишда қуйидаги вазифаларни бажаради:
– банк фаолиятини олиб боришга лицензиялар бериш;
– банклар ҳисоботларини текшириш;
– жойларда текширишлар ўтказиш;
–банк операцияларини бажаришда меъёрларга риоя қилишни иазорат қилиш.
Банк фаолиятини олиб боришга лицензия (рухсат) бериш орқали Марказий банк ташкил қилинаётган кредит институтининг банк фаолиятини олиб бориш имкониятларини аниқлайди. Кредит ташкилотига лицензия беришда қуйидаги маълумотларга эътибор берилади:
– банкнинг асосий акционерлари;
– бошланғич капиталнинг манбалари;
– банк раҳбар ходимларининг малакаси ва қобилиятининг мос келиши;
– кўрсатиладиган хизмат турлари ва банк стратегияси;
– низом капиталининг миқдори;
– банк активларининг тўғри баҳоланганлиги;
– юзага келадиган таваккалчиликларни қоплаш мақсадида захира фондини ташкил қилиш сиёсати ва бошқалар.
Жаҳон амалиётида 80-йиллардан бошлаб кўпгина банклар инқирозга учраганлиги муносабати билан Марказий банклар тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш мақсадида банклар ва уларнинг шўъбалари тўғрисида ҳисоботлар топширишни белгилаб берди.
Марказий банк тижорат банклари амалга оширадиган операцияларни текшириш, ички аудит ҳолатига баҳо бериш ҳуқуқига эга. Бунда, авваламбор, тижорат банкларининг активлари: кредитлар ва қимматли қоғозлар ҳолати, банкларнинг ликвидлиги ва барқарорлиги текширилади. Текшириш ўтказишдан асосий мақсад:
– банкнинг молиявий ҳолатига объектив баҳо бериш;
–банкни бошқариш сифатига ва унинг раҳбари фаолиятига баҳо бериш;
–банкнинг молиявий аҳволини ва унинг бажарадиган операцияларининг самарадорлигини таьминлаш бўйича чоралар ишлаб чиқиш;
–банк фаолиятининг мавжуд қонунлар ва меъёрий ҳужжат-ларига мувофиқ олиб борилишини таъминлаш ва бошқалардан иборат.
Марказий банк, шунингдек, тижорат банкларининг олиб борадиган операцияларинингмеъёр бўйича бажарилишини назорат қилиб боради. Бу ҳолда Марказий банк тижорат банкларининг қуйидаги кўрсаткичларини текширади:
– банк капиталининг активларига нисбати;
– бир мижозга тўғри келувчи кредитнинг лимити;
– ликвидлилик коэффициенти меъёрларигариоя қилиш;
– фоиз ставкаларининг ўзгариши натижасида даромаднинг ўзгариши ва бошқалар.
Марказий банк давлат банки сифатида фаолият олиб боради ва ҳукуматнинг молиявий маслаҳатчиси ҳисобланади. Бу функцияни бажара туриб Марказий банк давлат ташкилотларига ҳисоб хизматларини кўрсатади ва давлат бюджетининг кассавий ижросини амалга оширади. У давлатнинг хазина тўловларни амалга оширади ва давлатга кредитлар беради. Давлат хазинасидаги бўш пул маблағлари Марказий банкда депозит шаклида сақланади. Марказий банк давлатнинг қисқа ва узоқ муддатли қарзлари бўйича касса хизматини кўрсатади.
Марказий банк тўлов, ҳисоб-китоб муносабатларини ташкилқилиш функциясини бажара туриб, молия тизимининг барқарорлигини таъминлаш, тўлов тизимининг самарали бўлишинитаьминлаш, пул-кредит сиёсатини ўтказиш каби масалаларни ҳал қилишниўз олдига қўяди. Молиявий тизимнинг самарадорлиги, авваламбор,тўлов тизимининг қай даражада ташкил қилинганлигига боғлиқ бўлади. Иқтисоидётда тўлов механизмининг яхши йўлга қўйилиши, банклараро ҳисоб-китобларнинг тўғри олиб борилиши иқтисодиётдатўланмаган қарзларнинг камайишига олиб келишига асос бўлиб хизмат қилади. Тўлов тизимида нақдпулсиз ҳисоб-китоблар шаклларини ривожлантириш, электрон тўловлар тизимини жорий қилиш ва ривожлантириш каби вазифалар амалга оширилади.
Марказий банк валюта курсини бошқариш функциясини бажаради. Марказий банкнинг бу функцияси бозор иктисодиёти тизимини тартибга солишда acocий ўринлардан бирини эгаллайди. Марказий банкнинг асосий валюта сиёсатига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1. Валюта интервенцияси.
2. Девиз сиёсати.
3. Своп операциялари.
4. Девальвация.
5. Ревальвация.
6. Валюта чекловлар сиёсати ва бошқалар.
Валюта интервенцияси деб Марказий банкнинг миллий валюта курсига таъсир қилиш мақсадида чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш бўйича ўтказадиган операциялари билан валюта бозори фаолиятига аралашувига айтилади. Миллий валюта курсини ошириш мақсадида Марказий банк чет эл валютасини сотади ва аксинча, миллий валюта курсини туширмоқчи бўлганида, у чет эл валютасини сотиб олади. Марказий банк томонидан биринчи валюта интервен-цияси XIX асрдан қўлланила бошланган. XX асрнинг 30- йилларидан бошлаб бу операциялар ривожланган мамлакатларда миллий валюта курсини тушириш ва шу асосда экспортни рағбатлантириш мақсадида қўлланила бошланган. Бреттон-Вудс валюта тизими доирасида валюта интервенцияси ўзгармас валюта курси ва паритетини таъминлаш воситаси сифатида қўлланилган бўлса, ўзгарувчан валюта курси мавжуд бўлган мамлакатларда миллий валюта курсидаги катта ўзгаришларнинг олдини олиш мақсадида қўлланилади.
Марказий банк валюта курсининг барқарорлигини таъминлаш учун маълум миқдорда халқаро тўлов воситалари (олтип-валюта захиралари, СДР, ХВФнинг захира позицияси) захираларига ёки чет эл заёмларига эга бўлиши керак. Валюта захиралари бу давлатнинг Марказий банкдаги валюта захиралари ҳисобланади.
Шу билан бирга, импорт қилувчилар олиб келган товарлари учун арзонроқ чет эл валютасини олиш имконияти туғилади ва импорт учун қулай муҳит юзага келади.
Валюта чекловлари деганда, одатда, чет эл валютаси олтин ва бошқа валюта қийматликлари билан бўладиган операцияларни давлат миқёсида қонун асосида чеклаш тушунилади. Бу чорани амалга оширишдан мақсад тўлов балансининг активлигига ва миллий пул бирлиги курсини қўллаб-қувватлаш ва унинг барқарорлигига эришишдан иборат. Миллий валюта барқарорлигини таьминлаш мақсадида Марказий банк мамлакатга чет эл капитали келиб тушишини таъминловчи чоралар ишлаб чиқади ва амалга оширади.
16.2.Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вазифалари ва функциялари
Бозор иқтисодиёти шароитида Ўзбекистон Рсспубликасида Марказий банкнинг асосий мақсади пул-кредит тизими ва миллий валюта барқарорлигини таъминлаш асосида иқтисодий ўсишга эришишдан иборат.
Пул-кредит сиёсатини самарали амалга ошириш учун Марказий банк пул-кредит сиёсатини ривожлантиришнинг бир йилга мўлжалланган асосий йўналишларини ишлаб чиқади. Бу йўналишлар Олий Мажлис томонидан тасдиқлангандан кейин ҳаракат дастури сифатида қабул қилинади. Марказий банкнинг вазифалари хилма-хил бўлиб, бу қонунда акс эттирилган.
Ўзбекистон Реснубликаси Марказий банки ҳуқуқий шахс сифатида, давлат мулкига асосланган бўлиб, иқтисодий жиҳатдан мустақил муассаса сифатида ўз харажатларини даромадлари ҳисобидан қоплаши керак. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз миқёси ва фаолият даражасига кўра республикамиздаги энг йирик банк ҳисобланади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонун асосида фаолият кўрсатмоқда. Бу қонуннинг 3-моддасида кўрсатилганидек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг бош мақсади миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашдир. Валюта барқарорлиги пул массаси, нарх-наво ва миллий валюта курсининг барқарор бўлиш тушунчасини ўз ичига олади. Албатта, пул массаси, валюта курси, нарх-навога таъсир қилувчи бошқа омиллар ҳам мавжуд. Миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қатор муҳим вазифаларпи ҳал этади. Уларнинг асосийлари қуйидагилардир:
– монетар сиёсатни ва валютани бошқариш сиёсатини шакллантириш, қабул қилиш ҳамда амалга ошириш;
– Ўзбекистон Республикасида ҳисоб-китобларнинг самарали тизимини ташкил қилиш ва таъминлаш;
– банклар фаолиятини тартибга солиш ва банклар фаолияти устидан назорат қилиш;
– Ўзбекистон Республикасининг расмий олтин-валюта захирасини сақлаш ва уларни бошқариш;
– Молия вазирлиги билан биргаликда давлат бюджетининг касса ижросини ташкил этиш.
Марказий банкка айрим банк корхона ва ташкилотларнинг капиталида қатнашиши, уларга молиявий ёрдам кўрсатиши, тижорат туридаги фаолиятларни олиб бориши ман қилинади. Марказий банкни бошқаришнинг юқори ташкилоти бошқарув бўлиб, у монетар сиёсатни ҳамда ўз зиммасига юклатилган бошқа вазифаларни амалга оширишда бошқа давлат ташкилотларининг бевосита ва билвосита аралашувидан ҳоли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги асосий функцияларни бажаради.
1.Иқтисодиётни пул-кредит дастаклари ёрдамида бошқариш.
2. Ҳисоб-китоб ва пул ўтказиш операцияларини бажаришни йўлга қўйиш.
3.Тижорат банклари фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш.
4.Бошқа кредит муассасаларининг касса захираларини сақлаш.
5.Расмий олтин-валюта захираларини сақлаш.
6. Ҳукумат учун ҳисоб-китоб ва кредит операцияларини бажариш.
7.Тижорат банкларига кредит бериш.
8. Пул эмиссияси.
Марказийбанк ўз сарф харажатларини даромадлари ҳисобидан қопловчи иқтисодий жиҳатдан мустақил муассасадир. Марказий банкнинг мол-мулки унинг пул ва бошқа моддий бойликлардан иборат бўлиб, уларнинг қиймати Марказий банк балансида акс эттирилади.
Республика Марказий банкининг низом капитали 2 млрд. сўм деб белгиланган. Шунингдек, Марказий банк солиқлар ва божлардан «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддасига мувофиқ озоддир. Марказий банк келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси монетар сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқади ва ҳар йили кейинги молия йили бошланишидан 30 кун олдин Олий Мажлисга бу ҳақда ахборот беради. Марказий банк пул-кредит, молия, валюта ва нарх муносабатларининг аҳволига асосланиб, муомаладаги пул муассасининг битта ёки бир қанча кўрсаткичлари ўзгаришининг аниқ мақсадли мўлжалларини белгилаши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсати иқтисодиёт вазиятни таҳлил қилиш ва олдиндан айтишни, пул миқдорини йиллик ўстириш суръатларининг мақсадли кўрсаткичларини, кредит, фоиз ва валюта сиёсатини амалга ошириш йўналишларини ўз ичига олиб муҳим макроиқтисодий жараёнлар: пулнинг қадрсизланиши, миллий ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми ҳамда меҳнат ресурсларининг бандлиги, тўлов балансини барқарорлаштришга йўналтирилган бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўзаро ҳисоб-китобларнинг Ўзбекистон тижорат банки томонидан белгиланган ва ҳамма банк ҳамда мижозлар учун мажбурий бўлган қоидалар асосида олиб борилишини назорат қилади. Чунки белгиланган қоидаларнинг бир тахлитда қўлланилиши бутун республика ҳудудида ҳисоб-китобларнинг узлуксизлигини таъминлайди.
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 50-моддасига мувофиқ, банкларни назорат қилишдан асосий мақсад банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш, омонатчи ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банк фаолиятини амалга оширишга рухсат беради. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банк муассасаларининг ривожини хар томонлама ҳисобга олиб ва кузатиб боради, капиталнинг айнан бир хиллиги, ликвидликка доир талабларни ўз ичига олувчи иқтисодий меъёрларни (52-модда), шунингдек, кредитлаш ҳажми, лимитларини белгилайди. Капиталнинг етарлилиги, активларининг сифати, фойдалиги ва ликвидлилигига қараб тижорат банкларининг молиявий аҳволи баҳоланади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш давлат органидир. Шу билан бир-га, Марказий банк юридик ва жисмоний шахсларга чет эл валютасида операциялар ўтказишга лицензиялар беради ва миллий валютани чет эл валютасига нисбатан курсини аниқлаш шартини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки халқаро ҳисоб-китобларда захирадаги актив ва кафолатли суғурта фонди вазифасини бажариш билан бирга дунё молия бозорларида операцияларни амалга ошириш йўли билан мамлакатимизнинг олтин-валюта захиралари қийматини ҳам яратади. Бошқа молия муассасалари, корхоналар ва хусусий шахслар ҳам хорижий валютага эга бўлиш ва валюта операциялари ўтказиш ҳуқуқи борлигига қарамасдан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта захираларини сақловчи асосий депозитарий бўлиб қолиши лозим.
Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг банкири, маслаҳатчиси ва хазина вакили сифатида иш тутади.
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»гиқонуннинг 44-моддасига мувофиқ Марказий банк ҳукумат банкири сифатида ҳукумат муассасалари ва ташкилотларининг ҳисоб варақларини юритади, ана шу ҳисоб варақларда маблағларни жамғаради ва улардан тўловларни амалга оширади; давлат қимматбаҳо қоғозлари билан операциялар ўтказиб туради; давлатга бевосита қисқа муддатли ва узоқ муддатли ссудалар шаклида ёки давлат облигацияларини харид қилиш тарзида кредит беради; ҳукумат идораларининг топшириғига биноан олтин билан ёки хорижий валютада операциялар бажаради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳукуматнинг хазина вакили сифатида ҳукумат ҳисобварақларини юритади, Ҳукуматнинг молия операцияларига кўмаклашади бюджет даромад ва харажатлари масалалари юзасидан маслаҳатлар беради, давлат қимматли қоғозларини жойлаштиради, улар бўйичаҳисобварақлар юритади ва давлатнинг бошқа қарз мажбуриятлари бўйича тўловларни амалга оширади.
Банклар банки сифатида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисоб-китоб-тўлов операцияларини ўтказиш, банклараро тўловларнинг ҳисоб-китоб-клиринг хизматини уюштириш тартибини белгилайди, тижорат банкларига кредитлар, тегишлича кўрсатмалар беради.
Тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги ўз ҳисоб варақаларидан ўзаро ҳисоб-китоблар учун фойдаланадилар. Бундан ташқари, уларнинг ўз маблағлари камлик қилса, Марказий банкдан кредит олишлари, нақд пул бўйича ҳам Марказий банкка мурожаат қилишлари мумкин.
Шунингдек,ўз ҳисоб ва кредит операциялари бўйича ставкаларни мустақил равишда белгилайди. Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситасида банкноталар ва танга кўринишидаги пул белгиларини муомалага чиқаради.
Марказий банк ва у ваколат берган талабга кўра бир номинал қийматдаги банкнота ва тангаларни бошқасига ҳеч қандай тўловсиз ёки воситачилик ҳақисиз алмаштириб беради. Нақд пул маблағларини муомалага чиқариш ва қайтариб олишни фақат Марказий банк амалга оширади.
Марказий банк тижорат банклари учун мажбурий захира миқдорини белгилаб беради. Ҳозирги кунда бу кўрсаткич миллий валютада 15 %ва хорижий валютада 8 %ни ташкил қилади. У пул муомаласини барқарорлаштириш ва банклар ликвидлигини таъминлашда аҳамиятга эга.
ТАКДИМОТ (ПРЕЗЕНТАЦИЯ) ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА
17-Мавзу.
Тижорат банклари
17.1. Тижорат банклари фаолиятини ташкил қилишнинг
17.4. Тижорат банкларининг пассив, актив ва бошқа операциялари
17.1. Тижорат банклари фаолиятини ташкил қилишнинг
Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банкларининг фаолияти фойда олишга йўналтирилган бўлади. Бозор иқтисоди шароитида банк фойдасининг иқтисодий моҳияти янгича ижтимоий-иқтисодий тус олиб бормоқда, чунки тижорат банкларининг фойдаси банк капитали тўпланишининг ва банк ривожланишининг асосий манба-сидир.
Банк фойдасининг ўсиб боришига таъсир қиладиган бир неча хил омиллар мавжуд улар – банкнинг рентабеллиги, вақтинча бўш маблағларнинг самарали ишлатилиши, турли хил пуллик хизматлар доирасини (факторинг, лизинг, траст хизматлари ва ҳ.к.) кенгайтириш, фойда келтирмайдиган активларни камайтириш, фойда келтирувчи активларни кўпайтириш ва бошқалар ҳисобланади. Иқтисодий ривожланиш босқичида тижорат банкларининг асосий иш тамойилларидан бири юқори даражада фойда олишга қаратилган бўлади. Банкларнинг фаолияти доимо фойда кўриш билан боғлиқ бўлмасдан, улар фаолиятида зарар кўриш эҳтимоли ҳам учраб туриши мумкин. Банклар фаолияти ижобий бўлган ҳолларда банкларнинг фойда олиши ва салбий фаолият натижасида банкларнинг зарар кўриш эҳтимоли юқори бўлади. Юқорида айтилган фойда келтирувчи захираларни амалда татбиқ қилиш жараёнида банкнинг иш фаолияти иқтисодий жиҳатдан таваккалчилик (зарар кўриш эҳтимоли билан) билан боғлиқ бўлади.
Тижорат (акцияли, пай асосида ва хусусий тартибда ташкил қилинган) банклар ҳуқуқий ва хусусий шахсларга «Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги» қонунда назарда тутилган операцияларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш орқали шартнома асосида кредит, ҳисоб-китоб ва бошқа хил банк хизматларини кўрсатади.
Тижорат банкларининг низом жамғармаси кимга қарашли эканлигига ва уни ташкил қилиш услубига қараб, бажарилаётган операцияларнинг тури, фаолият кўрсатиш ҳудуди ва тармоқ белгиларига қараб бир-биридан фарқ қилади. Республикада, минтақаларда кўзда тутилган маълум дастурларни бажариш ва ўзга фаолият турларини пул маблағлари билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа ҳужжатларида назарда тутилган тартибда махсус тижорат банклари ташкил этилиши мумкин.
Тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан тегишли лицензияни олганларидан сўнг чет эл валютасида опера-цияларни амалга оширадилар.
Тижорат банклари ўз низомлари асосида иш олиб борадилар. Давлат тижорат банкининг низоми банкни тузишга қарор қилган ор-ган томонидан тасдиқланади. Шерикчилик асосида тузилган тижорат банкининг низоми муассислар (қатнашувчилар) йиғилиши томонидан тасдиқланади.
Банкнинг низомида:
– банкнинг номи ва унинг манзилгоҳи (алоқа манзилгоҳи);
– банк амалга оширадиган операцияларнинг рўйхати;
– банк ташкил этадиган фондларнинг рўйхати;
–низом фондининг миқдори;
– банкнинг ҳуқуқий шахс эканлиги ва ўзини-ўзини молия ресурслари билан таъминлаши негизида ишлаши тўғрисидаги низом;
– банкнинг бошқарув идоралари, уларнинг таркиби ва тузилиши тўғрисидаги низом;
– банкка қарашли муассасаларнинг рўйхати ва уларнинг мақоми;
– банк ва унинг филиалларини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби;
– фаолияти тўғрисидаги маълумотларни матбуотда эълон қилиш мажбурияти (тартиби);
– Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ўзаро муноса-батлари акс эттирилган бўлиши лозим.
Шерикчилик асосида тузилган банкнинг низоми юқорида кел-тирилган талаблардан ташқари, акцияли жамиятлар ва масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисидаги амалдаги қонунларда кўрсатилган талабларга жавоб бериши лозим.
Банк низомига банк фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бошқа қоидалар ҳам киритилган бўлиши мумкин. Низомга ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси қонунларидаги ўзгаришлар муносабати билан киритилади.
Акционер тижорат банкларининг низоми фонди қатнашчиларнинг бадаллари ҳисобидан ёки акциялар чиқариш ва сотиш ҳисобидан вужудга келтирилади.
Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идораларининг ҳамма бўлим-лари ва уларнинг ижроия органлари, сиёсий ташкилотлар ва ихтисос-лашган жамоат фондларидан ташқари барча ҳуқуқий ва хусусий шахслар тижорат банкларининг муассислари (ҳиссадорлари), акцио-нерлари бўлишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрел-даги 56-сонли Қарорига асосан тижорат банкларининг капиталлашуви-ни ошириш мақсадида уларнинг низом жамғармаси қўйиладиган мини-мал талаблар қуйидагича ўзгартирилди:
2005 йил 1 июлдан бошлаб:
№ |
Банкларнинг мулкчилик шакли |
Капиталнинг талаб қилинадиган минимал суммаси |
1 |
Хусусий тижорат банклари учун |
1,500,000 млн. АҚШ доллари эквивалентида |
2 |
Акционер тижорат банклари учун |
3,000,000 млн. АҚШ доллари эквивалентида |
3 |
Чет эл капитали иштирокидаги тижорат банклари учун |
5,000,000 млн. АҚШ доллари эквивалентида |
2006 йил 1 январдан бошлаб:
№ |
Банкларнинг мулкчилик шакли |
Капиталнинг талаб қилинадиган минимал суммаси |
1 |
Хусусий тижорат банклари учун |
2,000,000 млн. АҚШ доллари эквивалентида. |
2 |
Акционер тижорат банклари учун |
4,000,000 млн. АҚШ доллари эквивалентида. |
3 |
Чет эл капитали иштирокидаги тижорат банклари учун |
5,000,000 млн. АҚШ доллари эквивалентида. |
2007 йил 1 январдан бошлаб:
№ |
Банкларнинг мулкчилик шакли |
Капиталнинг талаб қилинадиган минимал суммаси |
1 |
Хусусий тижорат банклари учун |
2,500,000 млн. АҚШ доллари эквивалентида. |
2 |
Акционер тижорат банклари учун |
5,000,000 млн. АҚШ доллари эквивалентида. |
3 |
Чет эл капитали иштирокидаги тижорат банклари учун |
5,000,000 млн. АҚШ доллари эквивалентида. |
Тижорат банклари Ўзбекистон Республикасининг солиқ тўғриси-даги амалдаги қонунларига мувофиқ солиқ тўлайдилар.
Қуйидаги маблағлар банкларнинг ўз маблағлари ҳисобланади:
–низом фонди;
–захиралар ва фойда ҳисобига вужудга келадиган ҳамда банкнинг балансида турадиган бошқа фондлар;
– тақсимланмаган фойда, акциячилар ёки пайчилар ўртасида акцияларни тақсимлаш ҳисобига ёхуд пай миқдорини ошириш ҳисо-бига олинган маблағлар.
Тижорат банклари йўл қўйилиши мумкин бўлган йўқотишлар ўрнини қоплаш учун олинадиган фойдадан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгилаб қўйилган тартибда захира фондлари ташкил этадилар.
Тижорат банклари шартнома асосида бир-бирларининг маблағ-ларини депозит, кредит шаклида жалб этишлари, жойлаштиришлари, ўз низомларида кўрсатилган бошқа ўзаро операцияларни амалга оши-ришлари мумкин.
Мижозларга кредит бериш ва ўз зиммасига олган мажбурият-ларни бажариш учун маблағ етишмай қолган тақдирда тижорат банклари кредит ресурслари олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мурожаат қилишлари мумкин.
Банклар билан мижозлар ўртасидаги муносабат шартномавий тавсифга эга бўлади.
Мижозлар ўзларига кредит ва касса хизматини кўрсатадиган банкни мустақил танлайдилар.
Тижорат банклари қимматбаҳо қоғозлар бўйича операциялар олиб борадилар.
Тижорат банклари фонд бозорларининг келишувларида фаол ва бевосита иштирок этавермайдилар.
Банклар катта миқдорда облигациялар чиқаради, инвестицион гуруҳларнинг эгалари ва йирик инвесторлик вазифасини бажаради, уларга қимматбаҳо қоғозлар билан бўладиган операциялар ҳажми-нинг энг катта қисми тўғри келади, банк синдикатлари давлат қарз ҳужжатларини чиқариш ва тарқатишда катта жонбозлик кўрсатади.
Банк облигацияларни чиқариш учун 3 та асосий шартни бажа-риши зарур:
– молиявий кўрсаткичлар пропорциясини сақлаш;
– банк молиявий аҳволининг ошкоралиги;
– жами капиталнинг ва банк захираларининг 8 млн. ДМ даража-сидан ошиши.
Облигацияларни чиқариш тўғрисидаги рухсат Молия вазирлиги томонидан олиниши керак. У ҳақидаги хабар эса Федерал юстиция вазирлиги газетасида босилиб чиқарилади. Одатда, 3 йилдан ортиқ муддатга чиқарилган облигациялар ГФР фонд биржаларида муома-лада бўлади.
Лекин уларни сотиш ва сотиб олиш келишувларининг кўп қисми биржадан ташқари айланмада амалга оширилади. Универсал тижорат банклари кўпинча ядро вазифасини бажариб, молия-банк гуруҳларни, бир неча нисбатан мустақил бўлинмаларни ўз ичига олган.
Бу мустақил бўлинмалар, масалан инвестицион фондлар ва кон-сультацион фирмалар бўлиши мумкин. Мустақил бўлинмалар даро-мад олиш марказлари ҳисобланади. Аслида гуруҳнинг ядросини ташкил этган банк, марказий аппаратдан маҳаллий ва чет эл филиал-ларидан иборат. Банкларнинг марказий аппаратлари, одатда, фонд бир-жалари бўлган катта шаҳарларда жойлашган. Ривожланган мамлакат-ларда асосий даромад манбаи кредит операциялари бўлиб, иккинчи ўринда қимматбаҳо қоғозлар билан боғлиқ операциялар туради.
Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан банк бу – тижорат муассасаси бўлиб, жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг бўш турган пул маблағларини жалб қилиш ва уларни ўз номидан, тўлов, муддат-лилик, қайтиб бериш шарти асосида жойлаштириш операцияларини ва бошқа банк операцияларини бажаради.
Баъзи адабиётларда банк корхона сифатида ҳам изоҳланади. Маълумки, банк яхлит олинган корхона сифатида ишлаб чиқариш жараёнини амалга оширмайди. Тижорат банкларининг фаолиятини корхона фаолиятига жиҳатидан ўхшатиш мумкинки, тижорат банк-лари ҳам корхоналар сингари фаолиятини ўз даромадини кўпай-тиришга ва шу асосда биринчидан ўз асосчилари - акционерларининг манфаатларини, иккинчидан ўз мижозларининг манфаатларини ҳи-моя қилишни таъминлаши.
Тижорат банклари, бизнинг фикримизча, шунчаки корхона эмас, махсус корхонадир. Чунки тижорат банклари ссуда капитали ҳарака-тини амалга оширади ва шу асосда банк ўз акционерларига, пайчи-ларига фойда олишни таъминлайди.
Тижорат банклари банк тизимининг муҳим бўғини бўлиб, кре-дит ресурсларининг асосий қисми шу банкларда йиғилади ва бу банклар ҳуқуқий, жисмоний шахсларга хизмат кўрсатади.
Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари банк тизимининг Марказий банкдан кейинги иккинчи поғонаси ҳисобланади.
1987 йилдан бошлаб ташкил қилинган банк тизими бозор иқти-соди тамойилларига мос келувчи банк тизимининг бошланғич пил-лапояси ҳисобланади. Охирги йилларда тижорат банкларининг сони, улар бажарадиган операциялар, уларнинг низом жамғармаси ва қўйилмалар салмоғи ошиб бормоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 30 дан ортиқ тижорат банклари фаолият кўрсатмоқда. Салмоқли низом жамғармаси кредит ресурслар ва мижозларга эга бўлган – катта банклар Ўзбекистон саноат қурилиш банки, Ташқи иқтисодий фаолиятлар миллий банки, Пахта банк, Асакабанк ва бошқалар кенг фаолият олиб бормоқда. Тижорат банкларни ташкил қилишдаги низом капитали миқдори 1 январь 2000 йил Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи банклар учун 20 млн, экю эквиваленти миқдоридаги маблағга эга бўлиши керак. Мулкчилик шаклига қараб банклар: давлат банкига, акционер банкларга, кооператив, хусусий, минтақавий, аралаш мулкчиликка асосланган банккабилар бўлинади. Юксак ривожланган мамлакатларда тижорат банкларининг аксарият қисми мулк шакли бўйича акционер банк ҳисобланади.
Акционер банклар акционер жамият каби очиқ турдаги ёки ёпиқ турдаги акционер банклар бўлиши мумкин. Акционерлар сафига ки-риш акцияларни сотиб олиш йўли билан амалга оширилади. Ҳуқуқий ва жисмоний шахслар банкларнинг акцияларини сотиб олиши ва акционер бўлишлари мумкин.
Баъзи тижорат банклари пайлар (бадаллар) ҳисобидан ташкил қилиниши мумкин. Бу турдаги банкларнинг қатнашчилари ҳам ҳуқу-қий ва жисмоний шахслар бўлиши мумкин.
Хусусий банклар – жисмоний шахсларнинг пул маблағлари ҳисо-бидан ташкил қилинган банклар ҳисобланади.
Бажарадиган операцияларига кўра тижорат банклар – универсал ва махсус банкларга бўлинади.
Универсал банклар хилма – хил операциялар бажариш, ҳархил хизматлар амалга ошириш хусусиятига эга бўлади. Махсус банклар маълум йўналишларга хизмат кўрсатиб, ўз фаолиятини шу йўна-лишларда ютуқларга, самарадорликка эришишга бағишлайди. Бундай банкларга тармоқларга хизмат кўрсатувчи банклар, экспорт-импорт операцияларини олиб борувчи банклар, инвестиция банклари, замин банклар кириши мумкин.
Жойлашиш белгисига кўра тижорат банклар: халқаро, респуб-лика, минтақавий, вилоят банкларига бўлиниши мумкин.
Банклар тармоқларга хизмат кўрсатишига қараб, саноат, қури-лиш, қишлоқ хўжалиги, савдо ва бошқа банкларга бўлиниши мумкин.
Бозор иқтисодиёти шароитида банкларнинг ўрни, уларнинг иқтисодга таъсири ўсиб бормоқда.
Кредит муассасалари аҳоли, корхона, ташкилотлар, компания-ларнинг бўш пул маблағларини йиғиш ва жойлаштиришдан ташқари, капитал жамғарилишини, ҳаракатланувчи капитал ёрдамида кор-хоналарнинг хўжалик фаолиятини такомиллаштиришга кўмаклашади ва корхоналар фаолияти устидан назорат олиб боради.
Банклар ва унинг кредити ёрдамида мавжуд капитал тармоқлар ўртасида, ишлаб чиқариш ва муомала соҳасида тақсимланади ва қайта тақсимланади.
Саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшимча инвес-тицияга бўлган талабларни молиялаштириб, банклар халқ хўжалигида прогрессив ютуқларга эришишни таъминлаши мумкин.
Тижорат банкларининг иқтисодий мавқеи фаолият доирасининг кенг бўлишига олиб келади.
Тижорат банклари қуйидаги асосий функцияларни бажаради.
1. Вақтинча бўш турган пул маблағларни йиғиш ва уларни капиталга айлантириш.
2. Корхона, ташкилотлар, давлат ва аҳолини кредитлаш;
3. муомалага кредит пуллар (муомаланинг кредит воситалари) ни чиқариш.
4. Иқтисодиётда ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш.
5. Молия - валюта бозорида фаолият кўрсатиш.
6. Иқтисодий-молиявий ахборотлар бериш ва консультация хиз-матларини кўрсатиш.
Банклар бўш пул маблағларини йиғиш ва уларни капиталга айлантириш функциясини бажара туриб, мавжуд бўш пул даро-мадлари ва жамғармаларни йиғади. Жамғарувчи (бўш пул маблағи эгаси) ўз маблағларини банкка ишониб топширгани учун ва банк бу маблағлардан фойдалангани учун маълум фоиз ҳисобида даромад оладилар. Бўш пул маблағлари ҳисобидан ссуда капитали фонди вужудга келади ва бу фонд халқ хўжалиги тармоқларини кредитлаш учун ишлатилади.
Тижорат банклар фаолиятида асосий ўринни корхона, ташкилот-ларни, аҳолини, давлатни кредитлаш эгаллайди. Кредитлаш жараё-нини ташкил қилишда банк молиявий воситачи ролини ўйнайди. У бўш турган маблағларни жалб қилади ва ўз номидан мижозларга вақтинча фойдаланишга беради. Банк кредити ҳисобидан халқ хўжа-лигининг муҳим тармоқлари – саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо ва бошқалар молиялаштирилади ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришга асос бўлади.
Муомалага кредит пулларни чиқариш функцияси тижорат банк-ларини бошқа молия институтларидан ажратиб туради. Тижорат банклари депозит-кредит эмиссия қилганида, ссудалар берганида, пул массаси ошади ва ссуда банкка қайтарилганда, муомаладаги пул массаси камаяди.
Тижорат банклари кредит пулларни яратишнинг эмитенти ҳисоб-ланади. Тижорат банк томонидан мижозга берилган кредит унинг ҳисоб рақамига ўтказилади ва банкнинг қарз мажбурияти ортади. Мижоз бу маблағнинг маълум қисмини нақд пул шаклида ҳисоб рақамидан олиши мумкин. Бу ҳолда муомаладаги пул массасининг миқдори ошади. Шунинг учун ҳам, Марказий банк тижорат банкларининг фаолияти устидан назорат олиб боради.
Тижорат банкларининг муҳим функцияларидан бири ҳисоб-китобларни олиб боришдир. Ҳисоб-китобларни олиб боришда банк мижозлар ўртасида воситачи бўлиб хизмат қилади.
Тижорат банклари қимматбаҳо қоғозлар чиқариш ва жой-лаштириш билан ҳам шуғулланиши мумкин.
Тижорат банклари иқтисодий аҳволни назорат қилиш жараёнида мижозларга ҳархил ахборотлар, маслаҳатлар бериши мумкин.
Акционер тижорат банкларнинг юқори органи – акционерлар-нинг умумий йиғилиши ҳисобланади. Ҳар йили акционерларнинг йиғилиши низомдаги ва низом капиталидаги ўзгаришларни, йиллик фаолият ва унинг натижаларини, банк даромадларини тасдиқлаш, Банк Кенгаши таркибини сайлаш банкнинг шўъба муассасаларини ташкил қилиш ва бекор қилиш каби масалаларни кўриб чиқиши мумкин.
Тижорат банклари қуйидаги операцияларни бажаради:
– пассив операциялар;
– актив ссуда операциялар;
– банк хизматлари ва воститачилик операциялари;
– банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширадиган опера-циялар ва бошқалар.
Тижорат банкларни очишга лицензия (рухсатнома)ни Марказий банк беради. У тижорат банклар фаолиятини олиб бориш бўйича иқтисодий нормативлар белгилаб беради ва уларнинг бажарилишини назорат қилиб боради
17.4. Тижорат банкларининг пассив, актив ва бошқа операциялари
Тижорат банклари пассив операцияларининг, асосан, тўртта шакли мавжуд:
1. Тижорат банклари қимматбаҳо қоғозларини муомалага чиқа-риш йўли билан ресурслар йиғиш.
2. Банк фойдаси ҳисобидан ҳар хил фондлар ташкил қилиш ёки фондлар суммасини ошириш.
3. Бошқа кредиторларнинг маблағларини жалб қилиш.
4. Депозит операцияларни амалга ошириш.
Тижорат банкларининг ресурслари банкнинг хусусий маблағ-лари, жалб қилинган ва эмитентлашган маблағлар ҳисобидан шаклланади.
Юқорида келтирилган пассив операцияларнинг биринчи ва ик-кинчи шаклларида банкларнинг хусусий маблағлари юзага келади ва қолган охирги икки шаклида кредит ресурсларнинг иккинчи қисми, жалб қилинган ресурслар юзага келади.
Банкларнинг ўз маблағларига банкнинг низом капитали, захира капитали, махсус фондлар, моддий рағбатлантириш фонди, бошқа ҳар хил ташкил қилинган фондлар ва тақсимланмаган фойдаси киради. Амалиётда асосан банк пассивларининг 20 фоизи банк-ларнинг хусусий маблағларига тўғри келади.
Банкларнинг хусусий маблағлари ичида асосий ўринни банкнинг хусусий капитали эгаллайди. Банкнинг хусусий капитали таркибига биз юқорида келтириб ўтган капиталнинг бир қисми, яьни низом капитал, таваккалчиликларни қоплаш учун ташкил қилинган захира фонд, тақсимланмаган фойда киради. Банкларнинг хусусий капитали банк кредиторларининг манфаатиниҳимоя қилиш, банк фаолияти-нинг барқарорлигини таъминлаш, банк фаолиятини бошқариш каби функцияларни бажаради.
Банкнинг низом капитали суммаси банк низомида кўрсатилади ва банк ишини бошлашнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланади. Банк-ларни ташкил қилишнинг шаклларига қараб банкнинг низом капитали ҳам ҳар хил. Агар банк акциядорлик жамияти тариқасида ташкил қилинадиган бўлса, низом капитали ёки фонди акциялар чиқариш ва жойлаштириш йўли орқали ташкил топади. Банкларнинг низом капи-тали миқдори қонун йўли билан чегараланмайди. Банкларнинг бар-қарор фаолиятини таьминлаш мақсадида унинг минимал миқдори белгилаб берилади.
Банкнинг низом капитали балансининг пассивида кўрса-тилади. Низом жамғармаси миқдорининг оширилиши банк акционерлари томонидан умумий мажлисда ҳал қилинади.
Банкларнинг капитали уларнинг мажбуриятиларини бажариш-нинг асоси бўлиб хизмат қилади. Банк кредитлари ҳисобидан банкларнинг низом капиталини ташкил қилиш мумкин эмас. Низом капиталини ташкил қилишда четдан бошқа пул маблағларини жалб қилиш ҳам мумкин эмас. Банклар ташкил қилинганда, низом капита-лининг таркиби моддий маблағлардан ва пул маблағларидан ташкил топади. Банк фаолиятининг бошланғич босқичларида банкнинг хусу-сий маблағлари ҳисобидан биринчи навбатдаги банк харажатлари (ер, бино, асбоб-ускуна, иш ҳақи) қопланади. Банкларнинг хусусий маб-лағлари узоқ муддатли активларга қўйилмалар қилишнинг асосий манбаси ҳисобланади.
Банкларнинг акционер капитали қуйидаги таркибий қисмлардан ташкил топиши мумкин. Булар: а) хусусий акционерлик капитали, бу капитал оддий ва имтиёзли акциялар чиқариш ва сотиш ҳисобидан, тақсим-ланмаган фонд ҳисобидан юзага келади; б) ҳар хил кўзда тутилмаган харажатларни ва тўланмаган қарзларни қоплаш учун таш-кил қилинган захиралар; в) банкнинг узоқ муддатли мажбуриятлари (узоқ муддатли вексель ва облигациялар) бўлиши мумкин.
Банкларнинг захира капитали ёки захира фонди фойдадан ажрат-малар ҳисобига ҳосил бўлади ва кўзда тутилмаганзарарларҳамда қимматбаҳо қоғозлар курсининг тушиши натижасидаги йўқотиш-ларни қоплаш учун мўлжалланган.
Тақсимланмаган фойда – захира фондига ажратмалар ва деви-дендлар тўланганидан сўнг қоладиган фойданинг бир қисмидир.
Банкларнинг хусусий маблағлари тижорат банклари фаолиятида муҳим аҳамият касб этади.
Банкларнинг хусусий капитали ҳиссасининг камайиши баъзи ҳолларда банкларнинг синишига олиб келади.
Банкнинг эмитентлашган маблағлари. Банклар мижозлар маблағларидан узоқроқ фойдаланишни амалга оширишдан, манфа-атдордир. Шу сабабли банклар облигация қарзлари, банк вексел-лари ва бошқаларни чиқариш йўли билан хусусий ресурслари миқдорини кўпайтириб борадилар.
Облигация қарзлари облигациялар кўринишида эмитентлашади.
Ҳозирги даврда чет эл амалиётида икки валютали облигациялар учрайди. Бу облигациялар бўйича даромадлар облигация эгаси ихтиёрига кўра миллий валюта ҳамда АҚШ долларида ёки бошқа чет эл валютасида тўланиши мумкин.
Банк томонидан элементлашган қимматли қоғозларнинг турлари-дан бири «сузувчи фоиз ставкали» қимматли қоғозлардир. Масалан, АҚШда 1970 йиллар ўрталарида иккита йирик тижорат банклари - «Ситибенк» ва «Чейз Манхэттен Бэнк» холдинг компаниялари орқали «сузувчи фоиз ставкали» қимматли қоғозлар чиқардилар. Бу қўйил-малар бўйича фоизлар 3 ойлик хазина векселларига нисбатан бир фоиз юқори тўланади.
Банклар мижозларнинг хоҳишига қараб бир йилда икки марта уларни тўлаш мажбуриятини ўз зиммаларига олдилар. Бунинг учун мижоз кўрсатилган муддатдан бир ҳафта олдин маблағларни олиши тўғрисида банкка хабар бериши шарт. Банк пассивларида ўтган асрнинг 90 – йиллари давомида банкнинг хусусий маблағлари миқ-дорининг қисқариши давом этди ва хорижий мамлакатлар каби бизнинг банкларимизда ҳам жалб қилинган ресурслар салмоғи ошди.
Жалб қилинган маблағларнинг яна бир тури банк балансида турган ва уларни қайта сотиб олиш тўғрисидаги келишув асосида сотиладиган қимматли қоғозлар ҳисобланади.
Тижорат банкларининг кредит ресурсларини шакллантиришда депозитлар асосий ўрин эгаллайди.
Уларнинг асосийси талаб олинадиган депозитларга, муддатли ҳамда жамғарма депозитларига бўлинади.
Талаб қилиб олинадиган депозитлар жорийҳисобварақларданомонатчиларнинг биринчи талаблари билан олинади. Жорий счеҳисобварақнинг эгаси банкдан чек дафтарчасини олади. Бунда у пул олиш билан бирга иқтисодий муносабат вакиллари бўлган корхона, ташкилот, муассасалар билан ҳам ҳисоб-китоб операция-ларини олиб бориши мумкин.
Муддатли омонатлар – мижоз томонидан банкка маълум муддат-га қўйиладиган қўйилмалар бўлиб, улар орқали мижозларга банк томо-нидан юқори фоизлар тўланади. Бунда фоиз ставкалари қўйилманинг муддати ва миқдорига боғлиқ бўлади.
Муддатли қўйилмаларнинг турларидан бири, бу маблағларни жалб қилишнинг аниқ қайд этилган вақтга мўлжалланган депозит сертификатлар ҳисобланади. Уларни муомалага 1961 йили биринчи бўлиб «Ферст нейшнл сити бэнк» киритган. Ҳисоб эгаларига улар-нинг номлари ёзилган, тўлаш муддати ва фоиз даражаси кўрсатилган махсус гувоҳномалар берилади.
Ҳозирги вақтда тижорат банклари бўш пул маблағларини жалб қилишда депозит сертификатларидан фойдаланмоқда. Сертификатда кўрсатилган қўйилма муддати тугагандан сўнг, унинг эгаси қўйилма миқдорини ва келишилган фоизларни олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Банк ресурслари таркибида аҳолининг омонат қўйилмалари муҳим аҳамият касб этади. Улар тўлиқ суммада ёки бўлиб-бўлиб қўйилишива берилиши мумкин. Омонатчи ва банк ўртасидаги маблағ қўйиш билан боғлиқ муносабат омонат дафтарчасини бериш билан тасдиқланади. Банклар тўловчилик асосида турли хил мақсадли қўйил-маларни, муддатли ёки талаб қилиш ҳамда олиш мумкин бўлган жамғармаларни қабул қиладилар. Шунингдек, баъзи мамлакатларда «Янги йил қўйилмалари» деб номланган тури ҳам мавжуд. Бунда банк йил давомида, янги йилни нишонлаш учун катта бўлмаган қўйилмаларни қабул қилиб боради ва йил охирида омонатчиларга пулларни қайтаради, пул жамғаришни хоҳловчилар пул жамғаришни кейинги янги йилгача давом эттиришлари ҳам мумкин. Иқтисодий ривожланган мамлакатларда бу қўйилмалар оддий фуқаролар орасида кенг қўлланилади.
Банклар учун муддатли қўйилмалар жуда қулай ҳисобланади.
Банк ресурсларининг муҳим манбаси банклараро кредитлардир, яъни бошқа банклардан олинадиган ссудалар.
Ушбу ресурслардан фойдаланиш сезиларли даражада ривожлан-ган. Пул-кредит бозорида қисқа муддатли банклараро кредитлар, шунингдек «қисқа пуллар» салмоғи кўпчиликни ташкил этади.
Ссудалар берилишининг таъминотидан келиб чиқиб, кредитлар моддий бойликлар, товарлар ва бошқалар билан таъминланган кре-дитларга берилади.
Банкларнинг мижозларга берадиган ссудалари ёки кредитларнинг муддатидан келиб чикиб, улар муддатли ва онкол кредитлар (инглиз-чадан он cалл – талаб бўйича)га бўлинади.
Бозор иқтисодиёти шароитида товарлар мўл-кўлчилигида оддий талаб эмас, балки тўловга қобилиятли талаб зарурдир.
Бозор шароитида товар таъминоти бўйича ссуда бераётган кредит муассасалари таваккал қиладилар. Агар ссуда ўз муддатида қайта-рилмаса, банк товарларни хат қилиб ўз ихтиёрига олади, уларни сотишдан тушган тушум ҳисобидан мижознинг қарзини қоплайди.
Товарлар бўйича ссудалар кўпинча чайқовчилик мақсадларида ишлатилади.
Кўтарилиш даврида, товарларга бўлган талаб ўсганда, тадбир-корлар баҳоларнинг ўсишини ҳисобга олиб товарлар реализация-сини атайлаб тўхтатиб, товар захираларини тўплайдилар. Бу хусусан, хом ашё товарларига ҳам тегишлидир. Бу, ҳолатда ссуда товарларнинг ҳақиқий реализациясини тезлатмасдан, балки секинлаштиради ҳамда чайқовчилик ва товарларни ортиқча ишлаб чиқарилишининг ривож-ланишига олиб келади.
Тижорат банклари актив операцияларининг яна бир тури фонд операцияларидир.
Турли қимматли қоғозлар унинг объекти бўлиб хизмат қилади. Банкларнинг қимматли қоғозлар бўйича операцияларининг 2 тури кўпроқ қўлланилади. Булар қимматли қоғозларни кредитнинг таъ-минланганлиги учун қабул қилиш йўли билан ссудалар бериш ва уларни банк томониданўзҳисобига сотиб олиш йўли билан опера-циялар ўтказиш.
Қимматли қоғозлар таъминоти бўйича ссудалар уларнинг тўлиқ бозор курси қиймати бўйича эмас, балки уларнинг маълум бир қисми (60-80%) бўйича берилади.
Қимматли қоғозлар сохта капитални ифодаласа-да, улар бўйича ссудалар ҳақиқий товар ишлаб чиқариш билан боғланган жараёнга хизмат қилади.
Бундан ташқари, қимматли қоғозлардаги банк инвестициялари ҳам мавжуд бўлиб, бу ҳолда банк турли эмитентлардан қимматли қоғозларни сотиб олади ва банк қимматли қоғозлар портфели вужуд-га келади.
Банк томонидан қимматли қоғозларнинг харид қилинишидан мақсад – бу қимматли қоғозларни кейинчалик қайта сотиш ёки капи-талнинг узоқ муддатга қўйилиши йўли билан фойда олишдан иборат.
Охирги йилларда Республиканинг кўпгина тижорат банклари юқори фойда олиш мақсадида, давлатнинг хазинамажбуриятларини кўп миқдорда сотиб олишди. Чунки қимматли қоғозларнинг бу тури банкка кафолатланган даромад келтиради. Ҳозирги кунда тижорат банклари томонидан берилаётган кредитларнинг таъминоти сифати-да кўчмас мулк, бошқа банк ёки суғурта ташкилотининг суғурта кафолати ҳам қабул қилиниши мумкин. Тижорат банкларининг актив операциялари ичида кредитлаш жараёни асосий ўринни эгаллайди. У қуйидаги асосий босқичларни ўз ичига олади:
– кредит олиш учун берилган мижознинг ариза талабномасини кўриб чиқиш;
– қарз олувчининг тўловга ва кредитга лаёқатлилигини банк томонидан ўрганиб чиқилиши;
– кредит қўмитасининг қарори;
– кредит битимини расмийлаштириш;
– кредит берилиши;
– ссуда ва у бўйича фоиз тўлашнинг банк томонидан назорат қилиниши.
Кредит ва уни тўлаш жараёни кредит шартномасида кўрсатилган бўлиб, кредит ва қарз олувчи ўртасидаги мажбурият ва ҳуқуқларни белгилаб беради. Унда кредитлашнинг мақсади ва объекти, кредит миқдори, ссудани бериш ва уни тўлаш муддати, кредит таъмино-тининг турлари, кредит учун фоиз ставкаси ва бошқалар кўрсатилади. Ссудани тўлашни назорат қилиш банкнинг кредит портфелини мун-тазам таҳлил қилиш асосида олиб борилади ва кредитларнинг сифат даражаси аниқланади.
Тижорат банклари томонидан бериладиган барча кредитлар унинг кредит портфелида ўз ифодасини топади.
Молиялаштириш манбаларига ва қарз олувчининг минтақавий ўрни ва манзилига қараб тижорат банкларининг кредит портфелини таснифлаш мумкин. Тижорат банклари таснифлашни асосан миллий валютада олиб борадилар ва баъзи ҳолларда қайта молиялаштириш ва хусусий маблағлари ҳисобидан бериладиган кредитлар, масалан, Миллий банк ва шунга ўхшаш банкларда қаттиқ валютада ҳам ифодаланиши мумкин.
Ҳозирги вақтда марказлаштирилган кредитлар давлатнинг қарор-ларига асосан устувор тармоқларни ривожлантириш учун миллий валютада берилади. Қайта молиялаштириш ва банкнинг ўз маблағ-лари ҳисобидан бериладиган кредитлар мижоз кредитга лаёқатли бўлганда миллий валютада ёки хорижий давлат валютасида бери-лиши мумкин.
Тижорат банклари фаолиятида турли хил таваккалчиликлар учраб туради, лекин уларнинг фаолиятига кўпроқ кредит таваккалчилиги, ликвидлилик таваккалчилиги ва фоиз ставкаси таъсир қилади. Тижорат банклар фаолиятининг асосий қисми кредитлар бериш ва шу асосда фойда олишга йўналтирил-ган бўлганлиги учун улар фаолиятида бу таваккалчиликларнинг салмоғи ҳам юқори бўлади.
Таснифланган кредитларнинг қайси гуруҳга кириш даражаси тез сотиладиган активлар ва юқори ликвид маблағларнинг мавжудлиги билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан1998 йилда 9 ноябрда тасдиқланган 242-сонли "Активлар сифатини таснифлаш, мумкин бўлган йўқотишлар бўйича тижорат банклари томонидан захиралар ташкил қилиш ва ундан фойдаланиш тўғриси"даги низомга асосан тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлар юқорида келтирилган мезонлар бўйича "яхши", "стандарт", "субстандарт", "шуҳбали", "умидсиз" ёки "ишончсиз" кредитларга таснифланади.
Яхши кредитлар. Кредитнинг бундай сифатда баҳоланиши, мижознинг активлари, уларнинг ҳолати бўйича ҳеч қандай гумон йўқлигидан далолат беради. Молиявий жиҳатдан барқарор, хўжалик айланмаси юқори даражада хусусий капитал билан таъминланган, юқори рентабеллик кўрсаткичларига эга, дебитор ва кредитор қарзларнинг айланиш муддати қисқа бўлиши лозим. Бу кредит эгалари молиявий барқарор хўжалик субъекти бўлиб, у юқори даражада таъминотга эга бўлади. Бунда асосий эътиборни қарз олувчининг аввалги фаолия-тидаги мажбуриятларига муносабатига, осон реализация қилинувчи активлар ва юқори ликвидли маблағлардан ташкил топган ишончли кредит таъминотига қаратиш керак. Ушбу тоифадаги кредитларда қайтармаслик белгилари мавжуд эмас, банклар учун зарар кўриш имкониятлари минимал даражада бўлади, кредит таъминланган-лигининг гаров, кафолат ва бошқалар сифати, таъминланганликка олинган мол-мулк, гаров ва бошқаларнинг таркибида тез пулга айла-надиган активлар ва юқори ликвид маблағлар салмоғининг кўплиги эътиборга олинади. Кредит бўйича олинган таъминланганлик (гаров, мол-мулк ва бошқалар) кредит суммаси ва у бўйича фоиз ставкаларини тўлашга етарли бўлгандагина кредит таъминланган деб баҳо-ланиши мумкин.
Кредит бўйича барча ҳужжатлар қонун бўйича расмийлаштири-лиши ва банк зарур бўлганда кредитни ундириб олиш имкониятига эга бўлиши зарур (кредитнинг қайтарилмаслик эҳтимоли чекланган бўлса-да). Кредитнинг бу гуруҳида мижознинг фаолиятидаги икки асосий омилга алоҳида эътибор бериш зарур. Булар:
– мижознинг олдинги фаолиятидаги ўз мажбуриятларига бўлган муносабати;
– кредит бўйича аниқ таъминланган (гаров, кафолат, мулк ва бошқалар) бўлиши ва унинг тўғри расмийлаштирилганлиги.
Стандарт кредитлар. Бундай кредитлар бўйича вақти-вақти би-лан кредитни ўз вақтида қайтара олмаслик шароити юзага келади. Лекин кредитни белгиланган муддатда тўлай олмаганда тўлов муд-дати бир марта узайтирилиши ва кредит бўйича фоиз-ларни тўлай олмаслик даври 30 кундан 60 кунгача, тўлиқ таъмин-ланмаган кредитлар учун 30 кундан ошмаслиги лозим. Олган кредити стандарт кредит деб топилган мижозларнинг молиявий аҳволи, одатда, барқа-рор бўлади, лекин сабаблар туфайли унинг фаолиятида салбий молия-вий ҳолат юзага келган бўлиши мумкин. Бундай кре-дитлар қаторига яхши расмийлаштирилмаган кредитлар, гаров, таъминланганлиги бўйича тўғри ҳужжатлаштирилмаган ёки ҳужжатлар етарли бўлмаган кредитлар ҳам кириши мумкин. Бу кредитлар бўйича 10 фоиз миқдо-рида захира ташкил қилиниши зарур.
Субстандарт кредитлар. Бу гуруҳга кирувчи кредитлар улар-нинг сифати етарли даражада эмаслигини билдирувчи аниқ белги-ларга эга бўлади. Бу, асосан, кредитларнинг банкка қайтиб тўлани-шида маълум камчиликлар мавжудлигини ва қарзни тўлаш учун қўшимча манбаларни топиш зарурлигини кўрсатади. Субстандарт кредитлар қарз олувчининг ишончли молиявий аҳволи ва тўлов қобилиятининг юқори даражаси билан ҳимояланмаган. Бу кредит кредитнинг таъминланганлигини ташкил қилувчи манбалар маълум таваккалчиликлар билан боғлиқлигини, кредитнинг жорий ҳолати бўйича етар-ли ахборотнинг мавжуд эмаслиги, гаров ҳужжатларида маълум кам-чиликлар мавжудлиги билан характерланади. Бу кредит бўйича 60 кундан 90 кунгача тўланмаган қарзлар мавжуд бўлиши мумкин. Бу кредитлар молиявий аҳволи барқарор бўлмаган, корхонанинг тўловга лаёқатлилигида камчиликлар бўлган ҳолларда юзага келади. Субстан-дарт кредитлар бўйича тўланмаган қарзларни қоплаш учун 25 фоиз миқдорида захира ташкил қилинади.
Шубҳали кредитлар. Бу кредитларга юқорида келтирилган гуруҳлардаги кредитларнинг барча салбий томонларини ўзида ифода қилган, тўлиқ таъминланмаган, тўланиш эҳтимоли кам бўлган кре-дитлар киради. Бу кредитлар бўйича олинган кредит яхши таъмин-ланган бўлганида асосий қарз бўйича фоизларни тўлаш муддати 120 кундан ортиқ муддатга кечиктирилган бўлса, зарар кўриш имконияти юқори, бироқ ушбу кредитларнинг сифатига ижобий таъсир кўрса-тиш мумкин бўлган омиллар мавжудлиги сабабли уларни йўқотилган, деб таснифланиши вақтинча тўхтатилади. Бу гуруҳга кирувчи кре-дитлар бўйича 50 фоизгача захира ташкил қилиниши лозим.
Ишончсиз кредитлар. Бу кредитлар бўйича қарзларнинг тўла-ниш эҳтимоли деярли йўқ. Агар кредит тўлиқ таъминланмаган бўлса, энг камида битта муаммоли тавсифга эга бўлса, тўлов муддати 180 кундан ошган бўлса ҳамда кредитни "шубҳали" деб таснифлаб бўл-маса, бундай активлар "ишончсиз" деб ҳисобланади. Бу активлар жуда паст қийматга эга бўлиб, уларни активлар сифатида ҳисобга олиб бориш мақсадга мувофиқ эмас. Шунинг учун банклар бу кре-дитларни ўз балансларида зарар сифатида ҳисобга олишлари мумкин. Ишончсиз кредитлар фойда ҳисобига бунинг учун фойда етмаган ҳолларда эса, банк сармояси ҳисобига балансдан чиқарилиши мум-кин. Банк учун бу кредитлар зарар сифатида таснифланади.
Бир йил ва ундан ортиқ муддатда ҳаракатсиз бўлган активлар, муддати ўтган ва фоизлар бўйича қарзлар зарар сифатида тавсиф-ланиши мумкин. Шу сабабли бу гуруҳга кирувчи кредитлар бўйича 100 % захира ташкил қилиш лозим бўлади.
Тижорат банкларининг кредит портфели берилган ссудалар-нинг таъминланганлик даражасига кўра қуйидаги турларга ажратилиши мумкин:
– биринчи даражада таъминланган;
– бошқа таъминотга эга бўлган;
– тўлиқ таъминланмаган;
– таъминланмаган ссудаларга бўлинади.
Биринчи даражада таъминланган кредитлар гуруҳига тўлиқ таъминланган кредитлар киради. Улар қуйидагилар билан таъмин-ланади:
– Ўзбекистон Республикаси ҳукумати кафолати;
– Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кафолати;
– Ўзбекистон Марказий банки розилиги билан биринчи синф хорижий банклари кафолати;
– эркин айирбошланадиган валютадаги гаров;
– Ўзбекистон Республикаси давлат қимматли қоғозлари кўрини-шидаги гаров;
– стандартлаштирилган қимматбаҳо металлар қўйилмалари кўри-нишидаги гаров;
Бошқа таъминотга эга бўлган ссудалар гуруҳига қуйидагилар билан таъминланган кредитлар киради:
– мол-мулк гарови;
– қимматли қоғозлар кўринишидаги гаров;
– бошқа ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг кафолат хати ва бошқалар киради.
Тижорат банклари томонидан кредит операцияларини тўла-тўкис олиб бориш улар томонидан кредит сиёсатининг қай даражада тузил-ганлигига боғлиқ.
Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда МДҲга кирувчи давлат-лар тижорат банкларининг кредит сиёсати мамлакат иқтисодиётини тез-роқ ривожлантиришга йўналтирилган. Ҳозирги вақтда бу мустақил давлатларнинг банклари аксарият ҳолларда воситачилик операция-ларини ўтказиш учун кўпроқ қисқа муддатли кредитлар бермоқдалар. Шу билан бирга, кредитни узоқ муддатга инвестиция қилиш банк-ларга ва жамиятларга катта фойда бериши мумкин.
МДҲга кирувчи давлатларнинг банклари учун лизинг операция-лари янги операциялар тури ҳисобланади. Бу операция турида банк-лар ёки лизинг компаниялари ижарага берилган мулкнинг эгаси бўлиб қолаверадилар.
Лизинг операцияларини ўтказишнинг банк учун фойдали томони шундаки, одатда, ижара учун тўлов худди шу муддатга бериладиган узоқ муддатли кредитлар фоиз ставкасига нисбатан юқори бўлади.
Бундан ташқари, бу ерда мижознинг тўлов қобилиятига эга эмас-лигидан йўқотиш таваккалчилиги бўлмайди. Битимда кўрсатилган шартларнинг бузилиши юз берган ҳолларда банк ижарага берилган мулкни қайтаришни талаб қилиши мумкин. Ривожланган хорижий мамлакатларда лизинг операциялари кенг тарқалган. Ўзбекистон ва бошқа МДҲ давлатларида лизинг операциялари кам ҳажмда қўлланилади. Ҳозирги кунда лизинг операцияларига шароитлар яратиш соҳасида ишлар олиб борилмоқда.
ТАКДИМОТ (ПРЕЗЕНТАЦИЯ) ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА
18-Мавзу. Пул-кредит сиёсати ва унинг асосий инструментлари
Режа:
18.1. Пул-кредит сиёсатининг моҳияти
18.2. Пул-кредит сиёсатини олиб боиш воситалари
18.1. Пул-кредит сиёсатининг моҳияти
Мамлакатимизда амалдаги қонунчиликка асосан Марказий банкнинг бош мақсади миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашдан иборат. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун асосий вазифалардан бири бўлиб, пул-кредит сиёсатини ҳамда валютани тартибга солиш соҳасидаги сиёсатни шакллантириш, қабул қилиш ва амалга ошириш ҳисобланади. Марказий банк келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқади ва ҳар йили кейинги молия йили бошланишидан камида ўттиз кун олдин Олий Мажлис Сенатига бу ҳақда ахборот беради. Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари иқтисодий конъюнктуранинг таҳлили ва истиқбол кўрсаткичларини, муомалада бўлган пул массасининг иқтисодий жиҳатдан асосланган чегараларини, Марказий банк ички активларининг ўзгариши, валюта ҳамда фоиз сиёсатининг асосий йўналишларини, пул-кредит соҳасини тартибга солишга доир ҳаракатларнинг аниқ мақсадли асосий кўрсаткичларини ўз ичига олади.
18.2. Пул-кредит сиёсатини олиб боиш воситалари
Марказий банк мамлакатимиздаги пул-кредит, молия, валюта ва нарх муносабатлари ҳолатидан келиб чиқиб, битта ёки бир қанча пул-кредит кўрсаткичлар ўзгаришларининг аниқ мақсадли мўлжалларини белгилаши мумкин. Пул-кредит сиёсатининг Марказий банкнинг ҳисоб операциялари, унинг мажбурий резерв талаблари нормаси, қайта молиялаштириш ставкаси, очиқ бозордаги операциялари, валюта сиёсати каби дастаклари мавжуд.
Марказий банк қиймат тўланишини, банклар кафолатлаган қисқа муддатли хазина векселлари, шунингдек, тижорат векселлари ҳисобини юритиши мумкин. Ҳисоб операцияларини ўтказиш шартларини, шу жумладан, ҳисоб ставкаси миқдорларини Марказий банк белгилайди. Лекин ҳозирда Марказий банк ушбу дастакдан фойдаланмайди.
Марказий банк давлатнинг қимматли қоғозлари, шунингдек, банкнинг ўзи чиқарган қарз мажбуриятларини харид қилиши ва очиқ бозорда сотиши мумкин. Марказий банк ҳар қандай даражадаги бюджетларни молиявий таъминлаш учун очиқ бозордаги операциялардан фойдаланиши, шунингдек, давлат қимматли қоғозлари бирламчи жойлаштирилганда уларни сотиб олиши мумкин эмас. Очиқ бозордаги операциялар лимитини бошқарув тасдиқлайди. Очиқ бозордаги операциялар муомаладаги пул массасини бошқариш, банк тизими ликвидлигини тартибга солиш ва фоиз ставкалари барқарорлигини таъминловчи асосий воситалардан бири сифатида Марказий банк томонидан мунтазам равишда кенг қўлланилиб келинмоқда.
Пул-кредит сиёсатининг муҳим дастакларидан бири бу – мажбурий резерв талаблари ҳисобланади. Марказий банк ўзи белгилаган энг кам миқдорда резервлар сақлаш тўғрисида тижорат банкларига кўрсатма беради. Марказий банкда депозитга ўтказиладиган мажбурий резервларнинг энг кам миқдори Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари билан белгиланиб, у омонатларнинг ҳажми, тури, муддатига, тижорат банкларининг бошқа мажбуриятларига боғлиқ бўлади. Марказий банк мажбурий резервларининг миқдорлари жалб этилган маблағлар ва омонатларнинг ҳар бир тоифаси бўйича барча тижорат банклари учун бир хилдир.
Марказий банк томонидан мажбурий резерв талаблари тижорат банкларининг кредит ресурслари миқдорига таъсир кўрсатиш орқали иқтисодиётдаги пул таклифини тартибга солишда пул-кредит сиёсатининг муҳим элементларидан бири сифатида қўлланилмоқда. 2012 йилда инфляция ва пул массасининг мақсадли параметрларидан келиб чиқиб ҳамда тижорат банкларида узоқ муддатли ресурс базасини янада кенгайтириш мақсадида мажбурий резервлар нормаси юридик шахсларнинг талаб қилиб олингунча ва 1 йилгача бўлган муддатга жалб қилинган депозитлари учун – 15,0 фоиз, 1 йилдан 3 йилгача бўлган депозитлар учун 12 фоиз ва 3 йилдан ортиқ бўлган депозитлар учун 10,5 фоиз миқдорида ўзгартирилмай қолдирилди.
Марказий банкнинг мажбурий резервлар талабининг ушбу даражада ушлаб турилиши пул бозорида молиявий ресурсларга бўлган талаб ва таклифнинг мувозанатини сақлашга, реал сектор корхоналарининг инвестицион имкониятини оширишга, иқтисодиётни кредитлаш ҳажмини янада кенгайтириш ва айни пайтда тижорат банкларининг ресурс базаси барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Мамлакатимизда фаолият юритаётган тижорат банклари томонидан жалб қилинган жами депозитлар ҳажми 2012 йил бошига нисбатан 31,5 фоизга ортди. Жумладан, аҳолининг тижорат банкларидаги омонатлари ҳажми 34,6 фоизга ўсди. Бундан ташқари, Марказий банк томонидан иқтисодиётдаги пул таклифини бошқаришда пул-кредит сиёсатининг асосий воситаларидан бири бўлган қайта молиялаш ставкасидан ҳам кенг фойдаланилмоқда.
Иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 2011 йилнинг 1 январидан йиллик ҳисобда 14 фоиздан 12 фоизгача туширилди ва йил давомида ўзгартирилмасдан сақлаб турилди. Ушбу кўрсаткич 2012 йилда ҳам 12 фоиз даражада сақланиб қолди. Бу эса, ўз навбатида, пул бозорида фоиз ставкаларининг пасайишига олиб келиб, хўжалик юритувчи субъектлар харажатларининг камайиши ва бунинг натижасида уларнинг инвестицион фаоллигини оширишга хизмат қилди.
Мамлакатимизда тижорат банкларида барқарор ресурс базасини шакллантириш ва уни янада кенгайтириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар тижорат банкларининг актив операциялари ҳажмини, жумладан, кредитлаш ва инвестициялаш имкониятларини оширишга замин яратди. “Мудис” агентлигининг ҳисоботида қулай иқтисодий шароит, фаол инвестиция сиёсати ва банклар капиталлашувининг барқарор юқори даражаси ушбу прогнознинг асосий омиллари бўлди, деб қайд этилган. Жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган глобал номутаносибликларга қарамасдан, Ўзбекистон иқтисодиёти, шу жумладан, банк-молия тизими муттасил барқарор ривожланмоқда.
Пул ислоҳоти деб пул муомаласини барқарорлаштириш мақ-садида давлат томонидан пул тизимини ўзгартиришга айтилади. Пул ислоҳоти металл пул муомаласи даврида, II Жаҳон урушидан кейин - олтин девиз, олтин доллар муомаласи даврида ўтказилди.
Пул муомаласини барқарорлаштиришга пул ислоҳотини ўтказ-масдан ҳам эришиш мумкин. Пул муомаласини барқарорлаштириш-нинг қуйидаги усуллари мавжуд: ревальвация, девальвация, деноминация. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасига, иқтисодиётнинг ҳолатига, пулнинг қадрсизланиш даражасига, давлат сиёсатига кўра давлат пул ислоҳотини ўтказиши, пулни ревальвация, деноминация қилиши мумкин.
Факат пул ислоҳотини ўтказиш йўли билан пул тизимини барқарорлаштириш мумкин бўлади.
Пул ислоҳотини ўтказиш қуйидаги йўллар билан амалга ошири-лиши мумкин:
– муомаладаги пул массасини камайтириш мақсадида, дефляция курси бўйича эски пулларни янги пулларга алмаштириш:
– аҳоли ва корхоналарнинг банклардаги жамғармаларини вақтинча (тўлиқ ёки қисман) ҳаракатсиз ушлаб туриш (қотириб қўйиш):
– иккала усулни биргаликда қўллаш йўли орқали пул ислоҳотини ўтказиш: бу усул халқаро амалиётда «шок йўли» билан даволаш номи билан машҳурдир. Бу усул 1948 йилда Ғарбий Германияда ҳарбий давлат бошқарувидан бозор иқтисодиётга ўтишда қўлланилган. «Шок йўли» билан даволашда иш ҳақини тўлашни тўхтатиб қўйиш, ишлаб чиқаришни қисқартириш, пул ислоҳотини ўтказиш, иш ўринларини қисқартириш каби қаттиқ чоралар қўлланилиши мумкин. Масалан, Ғарбий Германияда 1948 йилнинг июнь ойида ўтказилган пул исло-ҳотида аҳолининг нақд пуллари ва жамғармалари 6,5 янги немис маркасига 100 эски рейхсмарка нисбатан алмаштирилди. Аҳолининг пул жамғармаларини тўлаш вақтинча тўхтатилган, кейинчалик фақат 30 фоиз атрофида тўланган ва ҳар бир кишига 60 немис маркаси миқдорида нафақа ажратилган. Натижада давлатнинг рейхс марка-сидаги қарзи, мамлакатда бўлган дисбаланс тугатилган ва шу йўл билан инфляциянинг ўсиш суръатлари тўхтатилган.
«Шок йўли» билан даволаш Японияда 1949-50 йилларда ўтказилган ва у «Додж режаси» деган номни олган.
Бу режага асосан Японияда инфляцияга қарши жуда қаттиқ чора-тадбирлар амалга оширилди. Эркин баҳога ўтиш билан бир вақтнинг ўзида ер ислоҳоти ўтказилди, бюджет камомадини йўқотиш йўллари ишлаб чиқилди. Японияда мавжуд зарар билан ишловчи корхона-ларга давлат томонидан бериладиган субсидия бекор қилинди, кор-хона, ташкилотларга кредит бериш шартлари мукаммаллаштирилди, аҳоли жамғармалари ишлатилмасдан қотириб қўйилди.
Иқтисодиётни «шок йўли» билан даволаш Шарқий Европа мам-лакатлари - Югославия, Польша каби мамлакатларда ҳам қўлланил-ган. «Шок йўли» билан даволаш иқтисодий сиёсати 1989 йилнинг охирларида Польшада қўлланилган бўлиб, иш ҳақи вақтинчалик қо-тириб қўйилган ҳолда, баҳолар эркинлаштирилган. Натижада 1990 йилнинг бошларига келиб, Польшада товарлар мўл-кўлчилиги вужуд-га кела бошлади ва товарлар баҳосининг бир неча баробар ошиши на-тижасида инфляция суръатлари секинлашишига эришилди. Польшада бу иқтисодий тадбирнинг ўтказилиши аҳолининг яшаш шароитини анча қийинлаштирди ва ишсизлар сонини кўпайтирди.
Бизнинг давлатимизда пул муомаласини тартибга солишда Ўзбе-кистон Республикаси Марказий банки қуйидаги усуллардан фойда-ланади.
1. Мажбурий захира ставкаси меъёрини белгилаш.
2. Тижорат банкларининг очиқ бозорда қатнашиши.
3. Марказлашган кредитлар учун қайта молиялаштириш ставка- сини ўрнатиш.
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қо-нунга кўра, Марказий банк тижорат банкларига минимал мажбурий захира бўйича маблағларни махсус ҳисобда сақлаб туриш маж-буриятини юклаш ҳуқуқига эга. Бундай захиралар меъёрлари банк-нинг мажбуриятлари турига, омонат ва муддатига қараб белгиланади. Бу механизм, асосан, тижорат банкларининг ликвид маблағлари ҳаж-мининг мувофиқлаштириш учун фойдаланади.
Бу билан Марказий банк тижорат банкларининг кредит бериш қобилиятига таъсир этади. Кредит эса ўз навбатида, пул массасининг кўпайишига, баҳоларнинг ўзгаришига олиб келади. Шунинг учун мажбурий меъёр тез-тез ўзгартирилмайди, чунки у муомалада пул массасининг тебраниб туришига ва охири иқтисодий беқарорликка олиб келиши мумкин.
Марказий банк тижорат банкларга кредитлар бўйича қайта молиялаштириш ставкасини белгилаб беради. Бу ставка тижорат банклари берадиган кредитнинг баҳосини аниқлашда асос бўлиб хиз-мат қилади. Қайта молиялаштириш сиёсати тижорат банкларининг бошқа манбаларидан маблағлар жалб қилишига таъсир этмайди. Мар-казий банк қайта молиялаштириш ставкаларини ўрнатиб тижорат банкларини ликвидлик даражасини мувофиқлаштириб туради.
Ҳозир кўпгина давлатларда пул муомаласини тартибга солишда очиқ бозорда операциялар ўтказиш усулидан фойдаланилмоқда.
Бу ҳозирги кўп қўлланадиган монетар сиёсатнинг бир усули ҳисобланади. Бу усул тижорат банкларининг ликвидлик даражасига тезда таъсир ўтказа оладиган эшилувчан (мосланувчан), амалий ва оператив усул ҳисобланади. Бу усулнинг бошқаларидан фарқи шун-даки, уни заруриятга қараб ва хоҳлаган миқдорда ўтказиш мумкин. Бу механизм бозорнинг ривожланиш тенденциясига қараб пул муо-маласини барқарорлаштириши мумкин. Марказий банкнинг очиқ бо-зорда операциялар ўтказиш ҳуқуқи қонунда белгиланган. Бунда олди - сотди объекти бўлиб, давлат қимматбаҳо қоғозлари ва Марказий банкнинг ўзи чиқарган қарз мажбуриятлари бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, қайта молиялаш ставкаси иқтисодиётда муайян даражада фоиз ставкаларининг индикатори бўлиб хизмат қилади. Амалдаги қонунчиликка кўра, тижорат банклари жалб қилинган депозитлар ва берилаётган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ўз-лари мустақил равишда белгилашлари мумкинлигига қарамасдан, қайта молиялаш ставкасининг камайтирилиши фоиз ставкаларининг пасайишига олиб келади.
Ҳозир кўпгина давлатларда пул муомаласини тартибга солишда очиқ бозорда операциялар ўтказиш усулидан фойдаланилмоқда.
Бу ҳозир кўп қўлланадиган монетар сиёсатнинг бир усули ҳисоб-ланади. Бу усул тижорат банкларининг ликвидлик даражасига тезда таъсир ўтказа оладиган эшилувчан (мосланувчан), амалий ва опера-тив усул ҳисобланади. Бу усулнинг бошқаларидан фарқи шундаки, уни заруриятга қараб ва хоҳлаган миқдорда ўтказиш мумкин. Бу механизм бозорнинг ривожланиш тенденциясига қараб пул муо-маласини барқарорлаштира олиши мумкин. Марказий банкнинг очиқ бозорда операциялар ўтказиш ҳуқуқи қонунда белгиланган. Бунда ол-ди - сотди объекти бўлиб давлат қимматбаҳо қоғозлари ва Марказий банкнинг ўзи чиқарган қарз мажбуриятлари бўлиши мумкин. Ҳозир-гача муомалада Марказий банкнинг уч ой муддатда сўндириладиган депозит сертификатлари юрган бўлса, 1996 йил март ойи охирида ДҚМО чиқарилди. Бу тижорат банклари ва корхо-наларининг маблағ-ларини хавф-хатардан сақлаш ва даромад олиш имконини беради.
Давлат қимматли қоғозларини киритиш биринчидан, Молия вазирлигига ўз жорий харажатларининг бир қисмини инфляциядан ҳоли манба ҳисобидан қоплашга, иккинчидан, хўжалик юритувчи субъектлар ўзларининг бўш маблағларини фойда олиш эвазига инвес-тиция қилишга имконият яратди.
ДҚМОларнинг бирламчи бозори Марказий банк валюта бир-жасида тижорат банклари иштирокида чиқарилади.
Зарур бўлса, облигация эгаси иккиламчи бозорда ўз фойдаси эвазига уни сотиши мумкин.
Шундай қилиб, Марказий банк пул муомаласини барқарорлаш-тириш, уни тартибга солиш борасида барча ваколат ва ҳуқуқий нор-маларга эга.
Юқорида кўрсатиб ўтилган усуллар кўпгина давлатларда қўл-ланилади. Давлатнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, бошқа селектив усуллардан ҳам фойдаланиши мумкин. Бу усулларнинг мақ-сади кредитлаш ҳажмига ва умумий пул массасига таъсир ўтказиб боришдир. Бу усулларни ҳар бир давлат ўзининг ривожланиши дара-жасига қараб қўллаши мумкин.
Масалан, ривожланган давлатларда, асосан, очиқ бозорда опера-циялар ўтказиш усулидан фойдаланилади. Юқоридагиларни таҳлил қилсак, ҳар бир усул у ёки бу йўл билан (бевосита ёки билвосита) муомаладаги пул массасининг камайишига ёки кўпайишига таъсир қилади.
Иқтисодиётдаги аҳволга қараб, Марказий банк ўзининг пул- кре-дит соҳасидаги стратегиясини аниқлайди. Бундан ташқари, мамла-катдаги пул муомаласи ҳукумат томонидан чиқарилган қарор ва буйруқлар билан ҳам бошқарилади. Бунга мисол қилиб, корхона- ташкилотларнинг касса тушум режасини бажариши устидан қаттиқ назорат ўрнатиш, барча савдо шохобчаларини инкассацияга тортиш, аҳолининг ўз даромадини давлат банкларида сақлашга тарғиб қилиш ва ишонтириш, қимматли қоғозлар бозорини кенгайтириш, ҳисоб чекларидан кенг фойдаланиш, банк тизимини такомиллаштириш, яъни электрон карточкаларини жорий қилиш ва бошқалар буларнинг ҳаммаси муомаладаги пул массасининг камайишига, эмиссия миқ-дорининг қисқаришига олиб келиши мумкин.
Юқорида кўрсатиб ўтилган усуллар кўпгина давлатларда қўл-ланилади. Давлатнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб бошқа селектив усуллардан ҳам фойдаланиш мумкин. Бу усулларнинг мақ-сади кредитлаш ҳажмига ва умумий пул массасига таъсир ўтказиб боришдир. Бу усулларни ҳар бир давлат ўзининг ривожланиш дара-жасига қараб қўллаши мумкин.
Масалан, ривожланган давлатларда асосан очиқ бозорда опера-циялар ўтказиш усулидан фойдаланилади. Юқоридагиларни таҳлил қилсак, ҳар бир усул у ёки бу йўл билан (бевосита ёки билвосита) муомаладаги пул массасининг камайишига ёки кўпайишига таъсир қилади.
ТАКДИМОТ (ПРЕЗЕНТАЦИЯ) ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА
20-Мавзу.
Қимматбаҳо қоғозлар: асосий тушунчалар ва турлари
Режа:
20.1. Қимматбаҳо қоғозлар ҳақида тушунча
20.2. Қимматбаҳо қоғозларларнинг турлари
20.3. Қимматбаҳо қоғозларларнинг ҳосилалари
20.4. Қарз мажбуриятларини ифодаловчи қимматбаҳо қоғозлар.
20.1. Қимматбаҳо қоғозлар ҳақида тушунча
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонуни қуйидаги қимматли қоғозларга нисбатан амал қилади:
Акциялар;
Облигациялар;
Ғазна мажбуриятлари;
Депозит сертификатлари;
Қимматли қоғозларнинг ҳосилалари ва
Вексельлар.
Акциялар, облигациялар ва хазина мажбуриятларида акс эттириладиган реквизитларни Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси қошидаги «Қимматбаҳо қоғозлар бозорини координациялаш ва назорат қилиш Маркази» депозит сертификатлари ва вексельларда акс эттирилган реквизитларни эса Ўзбекистон Республикаси Маркзий банки белгилайди.
Қимматли қоғозлар номи (эгаси) ёзилган ва тақдим этувчига тегишли бўлиши мумкин. қимматли қоғозлар башарти мулкий ҳуқуқларни уларга эгалик қилиш билан боғлиқ ҳолда рўёбга чиқариш учун эмитент (қимматли қоғозларни чиқарувчи) томонидан ёки унинг топшириғига биноан қимматли қоғозлар касб фаолиятини амалга ошираётган ташкилот томонидан эгасининг номини қайд этиш зарур бўлсагина эгаси ёзилган бўлади. Эгаси ёзилган қимматли қоғозни бир мулкдордан иккинчисига бериш ҳисоб-китобдаги тегишли ёзувларни ўзгартиришда акс этади.
Қимматли қоғозлар башарти мулкий ҳуқуқларни уларга эгалик қилиш билан боғлиқ ҳолда рўёбга чиқариш учун қимматли қоғозларни тақдим этишнинг ўзи етарли бўлса, тақдим этувчига тегишли ҳужжатлар деб ҳисобланади. Тақдим этувчига тегишли қимматли қоғозлар эркин муомалада бўлади.
Қимматли қоғозлар чиқарилиш шаклига кўра бланкалар тарзида ҳужжатли ва депозитарийларнинг ҳисобга олиш регистрларида ёзувлар тарзида ҳужатсиз бўлиши мумкин.
Қимматли қоғозлар чиқарилиш шакли қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланади.
20.2. Қимматбаҳо қоғозларларнинг турлари
Қимматли қоғозларнинг энг кенг тарқалган тури акциялар ҳисобланади.
“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонуннинг 3 моддасида акцияга қуйидагича таъриф берилган:
Акция – ўз эгасининг акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисмини дивидентлар тарзига олишга, акциядорлик жамияти бошқарувида бошқаришда иштирок этишга ва у тугатилгандан кейин қоладиган мол-мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи, амал қилиш муддати белгиланмаган эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғоз.
Бошқача қилиб айтганда, акция акциядорлик жамият чиқарган қимматбаҳо (даромад келтирувчи) қоғоз. Акция ўз эгаларига, яъни акциядорларга хиссадорлик жамияти ихтиёридаги умумий мулкдан ўзига тегишли улушига ҳуқуқи борлиги тўғрисида гувоҳлик беради. Амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан акция бланкаларининг мажбурий реквизитлари қуйидагиларни ўз ичига олади.
1. Акционер жамиятининг номи ва жойлашган манзили.
2. қимматли қоғознинг номи «Акция».
3. Навбатдаги номер.
4. Чиқарилган вақти.
5. Акция тури (оддий ва имтиёзли).
6. Номинал қиймати ва тоифаси.
7. Эгасининг номи.
8. Акция чиқарилган акционер жамиятининг Устав фондининг миқдори.
9. Муомалага чиқарилган акциялар сони.
10. Имтиёзли акциялар учун тўланадиган дивиденд миқдори ва тўлаш муддати.
11. Акционер жамияти ижроия органи раҳбарининг имзоси (бошқарув, дирекция).
12. Қимматли қоғозлар чиқарилган корхонанинг муҳри. Акциялар давлат тилида тўлиқ ёзилади. Жамият аъзоларининг хохишига кўра бошқа тилларда ҳам ёзилиши мумкин.
Акция ҳужжатсиз шаклда чиқарилади.
Акциялар эгасининг номи ёзилган, имтиёзли ва оддий бўлиши мумкин. Акцияда кўрсатилган ва жамият акциядорларини рўйхатга олиш дафтарига киритилган жисмоний ёки юридик шахсгина эгаси ёзилган акциянинг соҳиби бўлиши акциядор деб эътироф этилади.
Оддий (одатдаги) акциялар овоз берувчи бўлиб, уларнинг эгаларига дивидендлар олиш, жамиятнинг умумий йиғилишларида ва жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради.
Имтиёзли акция эгалари дивидендларни, шунингдек акциядорлик жамияти тугатилганда акцияларга қўйилган маблағларни биринчи навбатда олиш ҳуқуқига эгадир. Имтиёзли акциялар уларнинг эгаларига, корхона фойда кўриш-кўрмаслигидан қаътий назар, муайян двидендлар олиш ҳуқуқини беради.
Ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятининг акциялари фақат эгаси ёзиладиган акциялар бўлиши мумкин, уларни бошқа шахсга ўтказиш тартиби уставда белгиланиб қўйилади. Ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятлари акциядорларига акциялар ўрнига уларнинг номинал қийматига тенг суммада сертификатлар бериши мумкин.
Чиқариладиган акцияларнинг хиллари, уларни тарқатиш ва жойлаштириш, улар бўйича дивидендларни тўлаш тартибини ҳар бир акциядорлик жамияти ўзининг Уставига асосан амалга оширади.
Акция бўлинмасдир. Бу дегани акцияга бир неча киши эгалик қилиши мумкин (масалан, эр ва хотин). Лекинда акционер жамиятининг йиғилишида улар бир овозга эга бўлади.
Акция мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини шартли равишда беради. У заём эмас. Акцияда қоплаш муддати кўрсатилмайди. Акция эгасининг жавобгарлиги фақат унинг ихтиёридаги акция миқдори билан чегаралангандир. Шунинг учун ҳам у жамият учун жавоб бермайди.
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунида акциядорнинг ҳуқуқлари батафсил ёритилган. Қонунга кўра акциядорлар:
жамият маблағига қўшган ҳиссасини ва шунга мувофиқ топилган фойданинг бир қисмини дивиденд тариқасида олиши;
акциядорларнинг умумий йиғилишида қарорларни ишлаб чиқаришда овоз бериш, мазкур ҳиссадорлик жамиятининг сотиб олишда устунлик қилиш;
инқирозга учраган чоғда ҳиссадорлик жамиятининг бир бўлагига эгалик қилиш;
ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар ва бошқа жамоат ташкилотларига бирлашиш ва ҳ.к.
Бу ҳуқуқлар акцияларнинг хилларига қараб ўзгариб туриши мумкин. Масалан: оддий акциялар эгалари жамият Уставига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилишида барча масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этса, имтиёзли акцияларнинг эгаси бундай ҳуқуқга эга эмас ва ҳ.к. Акцияларни бошқа шахсга мулк қилиб ўтказиш мумкин. Бу ҳолдаги эгаси ёзилган акциялар (сотиб олиниши, ҳадя қилиниши, мерос бўлиб ўтганда) эгасининг ўзгарганини қайд этувчи орган акция янги эгасининг исми ёки номини киритади. Акциядорлик жамияти маълум бир вақт ўтгандан кейин акцияларни қайта сотиш, ўз ходимлари орасида тарқатиш ёки бекор қилиш мақсадида акциядорлардан уларни сотиб олиш ҳам мумкин. Чунки акциялар кўпи билан бир йил ичида жойлаштирилиши лозим. Ана шу давр ичида дивидендларни тақсимлаш, шунингдек, акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ва кворумни аниқлаш жамият сотиб олган ўз акцияларини ҳисобга олмаган ҳолда ўтказилади.
Жамият ўз акцияларини мустақил равишда ёки инвестиция институтлари орқали сотиб олиши мумкин. Акциялар чиқарилганда уларнинг номинал акцияда кўрсатилган, (масалан, 100 доллар, 500 доллар, 100 сум ва ҳ.к.) қиймати бўлади, лекин улар бозор нархида сотиладики, нарх номинал қийматидан юқори ёки паст бўлади. Бозордаги талаб ва таклифга қараб акциянинг бозор нархи шаклланади, бунга бозор курси деб аталади. Бозор курси ёки нархини белгиланиши қимматли қоғозлар катировкаси дейилади ва у фонд биржасида амалга оширилади.
Ўзбекистон Респуликаси Президентининг 2007 йил 20 июлда қабул қилинган “Иқтисодиётнинг стратегик тармоқлари корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан стратегик аҳамиятга эга бўлган давлат корхоналарини хусусийлаштириш жараёнида давлат ҳуқуқини махсус сақлаш учун “Олтин акция”лар жорий қилиш мақсадга мувофий деб топилди.
Фармонни бажариш борасида “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилиб, қонуннинг 24-1 моддасида “олтин акция”га қуйидаги таъриф берилган:
“Олтин акция” – айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи бўлиб, у стратегик аҳамиятга эга бўлган давлат корхоналарини хусусийлаштирилаётганда ёки акциядорлик жамияти давлат акция пакетини хусусий мулк этиб реализация қилинаётганида Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорига асосан жорий қилинади ва мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлайди”.
“Олтин акция” устав фондида давлат улуши бўлмаган ёки бу улуш 25 фоиздан ошмайдиган жамиятларда жорий этилиши мумкин ва унинг тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
“Олтин акция” фаолияти жамият Кузатув кенгаши таркибига давлат вакилини тайинлаш орқали амалга оширилади. Давлат вакили Кузатув кенгаш аъзоси бўлиб, акциядорла жамиятининг умумий йиҳилиши томонидан сайланмайди. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаш томонидан давлат вакили иштирокисиз қабул қилинган қарорлар шунингдек, “ВЕТО” қўйилган қарорлар ижро этилмайди.
Қимматли қоғозларнинг бозорда яхши сотилиши корхона, фирма учун ўзгалар пулини молиявий ресурсга ва сўнгра капиталга айлантириб, ўзининг мавқеини мустаҳкамлаб яхши фойда олишга имкон беради. Акция курсига таъсир этувчи омилар турлича бўлади. Германия мутахассислари фикрига кўра унга иқтисодий, сиёсий ва руҳият омиллари таъсир этади.
Фирма эмитент сифатида қимматли қоғоз сотса, харидор сифатида уни бозордан сотиб ҳам олади. Одатда фирма ўзи билан яқин иқтисодий алоқада бўлган фирмалар, банклар, суғўрта ва инвестиция компаниялари акцияларини ва давлат облигацияларини ёки кўпроқ ўз маҳсулотларини сотиб олувчи ёки унга керакли ресурсларни сотувчи корхоналар акциясини сотиб олади, чунки улар бир бирларининг яхши молиявий аҳволидан ўзаро манфаатдор бўладилар.
Бозор муносабати шароитида хўжалик субъектлари молия жиҳатдан ҳам ўз аравасини ўзи тортиши керак, аммо улар фойда кўриб рентабелли ишлаши, фойда ҳисобидан ўз молия ресурсларини орттириб боришлари ҳам шарт, бу сиз улар рақобатга бардош бера олмайдилар. Демак, молиявий бақувват бўлиш рақобатчи чидамли бўлиши демакдир.
20.3. Қимматбаҳо қоғозларларнинг ҳосилалари
Қимматли қоғозлар ҳосилалари – ўз эгаларини бошқа қимматли қоғозларга нисбатан ҳуқуқларини ёки мажбуриятларини тасдиқловчи ва юридик шахслар томонидан эмитентнинг опционлари, қимматли қоғозларга доир фьючерслар ва бошқа молиявий воситалар тарзида чиқариладиган қимматли қоғозлар.
Қимматли қоғозлар ҳосилаларини чиқариш ва муомаласи қоидаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қошидаги қимматли қоғозлар ва фонд биржалари бўйича Давлат комиссиялари белгилайди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида қимматли қоғозлар ҳосилаларининг икки тури амал қилиб келмоқда, бу опцион ва фьючерслардир.
Лекинда қимматли қоғозлар бозори ривожланган мамлакатларда қимматли қоғозлар ҳосилаларининг бошқа турлари ҳам мавжуд, булар жумласига депозит тилхатлари, варрант, приватизация чеклари, приватизация купонлари киради.
Қимматли қоғозлар ҳосилалари билан операциялар нафақат бирламчи бозорда, шу билан бирга иккиламчи бозор (биржалар)да ҳамда «кўча» (чайқов) бозорида ҳам бажарилаверади. Аммо бу операцияларнинг асосий қисми фонд биржалари орқали ўтади.
Опцион бу муайян қимматли қоғозни келишилган баҳо ва муддатда сотиб олиш ёки сотиш ҳуқуқини берувчи икки томонлама шартнома. У эгасига контракт (битим)да келишилган баҳода белгиланган муддатда қимматли қоғозларни ёки товарларни сотиб олиш ҳуқуқини беради. Опцион сотувчи учун сотиш, харидор учун сотиб олиш ҳуқуқини беради.
Масалан, акцияларни олди-сотдисида опцион икки инвестор иштирокида тузилади: бири опционни ёзади ва иккинчисига ўтказади (беради); иккинчиси бу опционни сотиб олади ва белгиланган муддат ичида ва нархда акцияларни сотиб олиш (сотиб олишга опцион) ёки унга сотиш ҳуқуқини олади (сотишга опцион).
Янада тушунарлироқ бўлиши учун опцион моҳиятини қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз.
Айтайлик, бир дона акциянинг номинал қиймати (баҳоси) 100 сум бўлсин. Эмитент билан тузилган опцион шартномасига биноан сиз уч ой муддат билан 100 та акцияни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлдингиз. Бу ҳуқуқга сиз ҳар бир акция учун 100 сум эмас, балки 103 сум тўлаш шарти билан эга бўлдингиз. Шунда сиз ҳар бир акцияга қўшимча 3 сум тўлаб, 100 та акция учун опционни 300 сумга сотиб оласиз.
Шуни билингки, акцияларни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлишингиз билан сиз бу акцияларни сотиб олишга мажбур эмассиз. Агар опционда кўрсатилган муддат ичида акцияларнинг нархи ошмаган бўлса ёки пасайиб кетган бўлса, опцион эгаси ўз ҳуқуқидан фойдаланмайди. Демак, бу мисолимиз шартига биноан 300 сум йўқотади.
Фараз қилайлик, акциянинг нархи кам миқдорда, айтайлик 102 сумга ошган бўлсин. Бундай вазиятда опцион эгаси қандай иш тутиши лозим? Биринчи навбатда у акциянинг нархи қачон ошганлигига эътибор бермоғи лозим. Агар акциянинг нархи уч ойлик, муддатнинг бошида (102 сумга) ошган бўлса, унда опцион эгаси шошилмасдан пайт пойлаб туриши мақсадга мувофиқ бўлади.
Агар уч ойлик муддатнинг охирида ошган бўлса, унда опциондаги акцияларни сотиб юбориши лозим, яъни опционга мувофиқ акцияларни 100 сумдан сотиб олиб, 102 сумдан сотиб юбориш керак. Бу ҳолда опцион эгасининг кўрган зарари 100 сумни ташкил этади (бу суммага қўшимча яна воситачига тўланадиган хизмат ҳақи ҳам кирииши мумкин).
Акциянинг нархи кутилганидек (103 сумдан) баланд бўлган ҳолларда опцион ўз эгасига даромад келтиради. Масалан, акциянинг нархи 108 сум бўлса, опцион эгасининг 100 дона акциядан олган даромади 500 сум (800-300)ни ташкил қилади.
Шундай қилиб, опцион эгаси акциянинг бозордаги курсига қараб ютиши ютқазиши мумкин.
Опцион одатда корпорация раҳбарларининг рағбатлантириш мақсадида кенг қўлланилади. Бунда корпорация раҳбарлари ихтиёрига олдиндан ўрнатилган курс бўйича акциялар ажратиб қўйилади. ўрнатилган курс билан акцияни сотиш баҳоси ўртасидаги фарқ корпорация раҳабарларининг опцион эвазига оладиган даромади жами даромадларининг учидан бир қисмини ташкил қилади.
Опционнинг асосан қуйидаги уч тури мавжуд:
· сотиб олиш учун опцион (опцион Call) - келажакда активлар курсининг ошишидан ҳимоя қилиш мақсадида харидорнинг активларини (валюта, қимматли қоғозлар, товарлар ва ҳ.к.ларни) сотиб олиш ҳуқуқини (аммо, мажбуриятини эмас) берувчи контрактдир
· сотиш учун опцион (опцион put) - актвиларнинг курсини пасайишидан ҳимоя қилиш учун сотувчига ўз активларини сотиш имконини (аммо мажбуриятини эмас) берувчи контракдир
· қўш опцион (опцион tellage) – харидорга активларни базис нархда сотиб олиш ёки сотиш имконини беради. Аммо, бараварига сотиш ва харид қилиш мумкин эмас. қўш (столлаж) опцион сотишга опцион ва сотиб олишга опцион бараварига бир хил муддат ичида ва юир хил нархда сотиб олиниш ҳолатида вужудга келади.
Ҳар бир опционда муддати кўрсатилган бўлади. Опционнинг амал қилиш санаси ва даври белгиланган муддатдан чиқиб кетган бўлса, у ҳолда мазкур опцион қабул қилинмайди.
Опционларнинг америкача ва европача стиллари мавжуд. Европача стилда опцион фақат белгиланган муддатда (кунда) ишлатилиши мумкин. Амеракача стилида эса опцион унда белгиланган муддат ичида, исталган вақтда ишлатилиши мумкин.
Опционнинг олди-сотди жараёни контракт (битим) тузиш орқали амалга оширилади. Якка контракт тўлиқ лотга тузилади. ЛОТ – бу сотувга қўйилган бир хил турдаги қимматли қоғозлар ёки бошқа активлар партияси. Бир неча лотлар тўплами стринг дейилади.
Контракт эгаси (яъни, сотиб олувчи, харидор) сотувчига (яъни, контрактни ёзиб берувчига) комиссион ҳақ тўлайди. Бу ҳақ мукофот дейилади. Мукофот – контрактнинг опцион баҳоси. Опционни харид қилувчининг хавф-хатари (таваккалчилиги) шу мукофот миқдори Билан чегараланган. Опцион сотувчининг хавф-хатари эса ўша мукофот миқдорига камаяди.
“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунда қимматли қоғозларга доир фьючерсларга қуйидагича таъриф берилган:
Қимматли қоғозларга доир фьючерс— ўзида назарда тутилган муддатда муайян миқдордаги қимматли қоғозларни қатъий белгиланган нархда сотиб олиш ёки сотиш мажбуриятини тасдиқловчи эмиссиявий қимматли қоғоз.
Фьючерснинг ўзига хос хусусияти шундаки, контракт тузиш чоғида сотувчи қўлида ҳеч қандай қимматли қоғоз ёки молиявий инструментлар бўлмайди. Бу ерда контракт шартлари қаътий белгиланган баҳо билан олди-сотди бажариладиган кун баҳоси ўртасидаги фарқга асосланган бўлади.
Фьючерс шартномаси тўғридан-тўғри сотиб олиш амали билан тугамасдан, балки қимматли қоғозга айланиб унда белгиланган ҳаракат муддати ичида би неча маротаба қайта сотилиши мумкин. Шартнома эгаси товарнинг ўзгарувчан баҳосини олдиндан топиши ёки тоаполмаслиги мумкин, фойдадан бой бериши ёки даромад олиши мумкин.
Депозит бу кредит муассасаларига сақлаш учун топшириладиган қимматли қоғозлар (акция, облигациялар)дир.
Депозит тилхатлари бу чет эл эмитентларининг қимматли қоғозларини миллий валютада деномиллаштирилган эквивалентини ўзида акс эттирувчи қимматли қоғозлардир. Улар мавжуд фонд бозорларига интеграция мақсадида чиқарилади. ҳозирги вақтда ҳар бир мамлакатда ўзининг депозит тилхатлари (ДТ) мавжуд. Масалан:
· АҚШдаги ДТ;
· Европа мамлакатларидаги ДТ;
· Осиё мамлакатларидаги ДТ;
Бу депозитларни фонд бозорларида тўғридан – тўғри қўллаб бўлмайди. Чунки:
1. Бу давлатдаги фонд бозорига тегишли мавжуд қонунлар бошқа давлатларнинг шунга ўхшаш қонунларила фарқ қилади.
2. Бир мамлакатда қимматли қоғозларни чиқариш андозалари (стандартлари) бошқа мамлакатда қабул қилинган андозаларга тўғри келмайди.
3. қимматли қоғозларни харид нархига қўшимча бўлиб кирадиган харажатлар турли мамлакатларда турлича бўлади:
* чет эл ва ички фонд бозоридаги брокерларга воситачилик ҳақи;
* банк депозитларининг хизмат ҳақи (бозор баҳосидан 1% миқдорида);
* сотиб олинган қимматли қоғозни етказиб берилиши учун инвестор томонидан тўланадиган ҳақ;
* 2 % миқдоридаги суғўрта ҳақи;
* қимматли қоғозларни сотиб олишдаги ёки сотишдаги валюталар конвертацияси учун кетадиган харажатлар;
* конверсия учун инвестор томонидан тўланадиган фоизлар;
* инвестор учун валютани алмаштириш курсининг ўзгаришидаги хавф-хатар даражаси.
Мавжуд хилма-хилликни бартараф этиш ва фонд бозорларида эркин муомалани таъминлаш мақсадида депозит тилхатлари қўлланилади.
Ҳозирги вақтда депозит тилхатлари ичида кенг тарқалган АҚШ фонд бозоридаги дпозит тилхатлари бўлиб, улар чет эл эмитентларининг қимматли қоғозларини АҚШ долларида деномиллаштирилган эквиваленти сифатида АҚШнинг биржавий ва нобиржавий бозорларида муомалада юради. Бугунги кунда АҚШдаги депозит тилхатларини сотиб олган инвесторларнинг 80 фоизини институционал инвесторлар ташкил қилади.
Депозит тилхатлари билан боғлиқ фаолият турларини махсус банк ва инвестиция муассасалари амалга оширадилар. Улар (дилер, брокер, трансфет-агент, депозитарий, маслаҳатчи, андеррайтер, траст ва бошқалар сифатида) инвестор ва эмитентларнинг жаҳон фон бозорларида иштирокини таъминлайди. Бу муассасалар ўз даромадлари ва мижозлари манфаатлари йўлида фонд ва валюта бозорларида актив фаолият юритадилар.
Варрант бу эгасига муайян вақт учун ёки муддатсиз шарт билан шартномада кўрсатилган нархда қимматли қоғозни сотиб олиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома (сертификат)дир. У амалдаги капитални иқтисодиётга сафарбар қилиш учун эмас, кўпроқ уларни қайта тақсимлашда кенг қўлланилади.
Айрим ҳолларда варрант қимматли қоғозларни сотиб олишни рағбатлантириш мақсадида улар билан биргаликда берилади. Варрант омборхоналар товарларни сақлаш учун қабул қилинганлигини тасдиқловчи гувоҳнома вазифасини ҳам бажаради. У муайян товарни сотишга ёки кафиликка олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат ролини ўйнаши мумкин.
Варрант номи ёзилган ва номи ёзилмаган (тақдим этувчига тегишли) кўринишларида бўлади. У қимматли қоғоз бозорларида худи акцияга ўхшаб муомалада бўлади.
20.4. Қарз мажбуриятларини ифодаловчи қимматбаҳо қоғозлар.
Давлат қимматли қоғозларини чиқариш эмиссия рисоласисиз ва давлат қимматли қоғозларининг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Давлат қимматли қоғозлари— Ўзбекистон Республикасининг ғазна мажбуриятлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган орган томонидан чиқарилган облигациялар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялари.
Давлат қимматли қоғозлари қисқа муддатли (бир йилгача муддатга), ўртача муддатли (бир йилдан беш йилгача муддатга) ва узоқ муддатли (беш йил ва ундан ортиқ муддатга) этиб чиқарилиши мумкин.
Қимматли қоғозларнинг кенгроқ тарқалган иккинчи тури облигациялар ҳисобланади.
Облигация — облигацияни сақловчининг облигациянинг номинал қийматини ёки бошқа мулкий эквивалентини облигацияни чиқарган шахсдан облигацияда назарда тутилган муддатда олишга, облигациянинг номинал қийматидан қайд этилган фоизни олишга бўлган ҳуқуқини ёхуд бошқа мулкий ҳуқуқларини тасдиқловчи эмиссиявий қимматли қоғоз.
Облигация – лотинча «мажбурият» деган маънони билдиради. Облигация чиқарган ташкилот (эмитент) қарздор ролида қатнашади. Акция ва облигацияларни инвестиция қимматли қоғозлари деб аташади. Облигациялар акциялардан фарқ қилади. Булар қуйидагилар:
Акцияни сотиб олган акциядор, корхона мулкининг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлса, облигация сотиб олган сармоядор будай ҳуқуқга эга бўла олмайди, у фақат кредит берувчи сифатида қатнашади. Бундан ташқари, облигация фақат унда кўрсатилган муддатда амал қилади ваш у муддатда даромад (фоиз) келтиради.
Облигация одатда ўз эгасига олдиндан белгиланган фоиз келтиради. Акциядорлик жамияти облигацияси унинг эгасига мазкур жамиятининг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқини бермайди.
Лекинда облигацияларнинг нисбатан устунлиги ҳам бор. Облигацияларни сотиб олиш акцияларни сотиб олишга нисбатан камроқ хатарли иш ҳисобланади. Чунки, компания (эмитент) қашшоқликка учраган ҳолда облигация эгаси кредитор сифатида нафақат оддий акциялар, балки имтиёзли акцияларнинг эгаларидан ҳам олдин қарзларини олиш ҳуқуқига эгадир.
Облигацияларни чиқаришдан мақсад ҳам давлат ички қарзини пул эмиссияси ҳисобига эмас, балки бозор муносабаларига таянган воситалар ёрдамида, яъни қимматли қоғозлар чиқариш йўли билан қоплашни кўзда тутади. Бу эса пул қадрсизланиши даражасини пасайтиришга имкон беради.
Бундан ташқари, корхоналар вақтинчалик бўш маблағларини муомалага киритиш эвазига қўшимча даромад олади. Марказий банк облигациялар ёрдамида пул-кредит сиёсатини ўтказишда ҳам фойдаланилади. Марказий банк иккиламчи бозорда облигацияларни харид қилиш ёки сотиш бўйича операцияларни амалга ошира туриб, муомалада бўлган пул муассасаси ҳажмини тартибга солиб туради.
Амалиётда облигацияларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
- республика ички заёмларининг, маҳаллий заёмларнинг облигациялари;
- корхонанинг облигациялари.
Облигациялар оддий ва ютуқли, фоизли ва фоизсиз (мақсадли), эркин муомалада юритиладиган ёки муомала доираси чекланган қилиб чиқарилиши мумкин. Мақсадли облигацияларнинг реквизити облигациялар қайси моллар (хизматлар) учун чиқарилган бўлса, шу молларни (хизматларни) акс эттириши шарт.
Республика ички заёмларининг ва маҳаллий заёмларнинг облигациялар тақдим этувчига тегишли қилиб чиқарилади. Бу заёмлар облигацияларини чиқариш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан қабул қилинади. қарорда эмитент, облигацияни чиқариш шартлари ва уларни тарқатиш тартиби белгилаб қўйилиши лозим.
Корхоналарнинг облигациялари мулкчиликнинг барча шаклларига мансуб корхоналар томонидан чиқарилиши мумкин. Облигациялар ўз эгаларига корхона бошқарувида қатнашиш ҳуқуқини бермайди. Корхона ва акциядорлик жамиятларининг облигацияларини чиқариш тўғрисидаги қарори тегишли маъмурият ва ижроия органи (бошқаруви) томонидан қабул қилинади ҳамда баённома билан расмийлаштирилади.
Корхонанинг облигациялари эмитентларнинг Устав фондини шакллантириш ва тўлдириш учун, шунингдек, уларннг хўжалик фаолияти билан боғлиқ зарарларини қоплаш учун чиқариш йўл қўйилмайди. Акциядорлик жамиятлари чиқарилган барча акциялар ҳақи тўлиқ тўлангандан кейингина Устав фонди миқдорининг 20 фоизтдан кўп бўлмаган суммада облигациялар чиқаришларига рухсат берилади.
Мулкчиликнинг бошқа шаклларига мансуб корхоналарда облигациялар чиқариш суммаси, миқдори амалдаги қонунлар асосида белгиланиши мумкин.
Халқаро миқиёсида, облигациялар муайян бир муддатга чиқарилиши мумкин яъни:
қисқа муддатли;
ўрта муддатли;
узоқ муддатли облигациялар.
ҳар бир мамлакат амалдаги қонунларига қараб бу муддатларни белгилаши мумкин. Масалан: АҚШда қисқа муддатли облигациялар 1 йилдан 3 йилгача, ўрта муддатли облигациялар 3 йилдан 7 йилгача ва узоқ муддатли облигациялар эса 7 йилдан кўп вақтгача чиқарилади.
Ўзбекистон Республикасида эса ҳозирги кунда давлат облигацияларининг икки тури муомалага чиқарилган.
Биринчиси – Ўзбекистон Республикаси 12 фоизли ички ютуқли заём облигациялари бўлиб, Молия Вазирлиги томонидан 1992 йилда 20 йилдан кейин қоплаш муддати билан 25 млрд сумлик чиқарилди. Шундан 1 январ 1997 йилгача аҳоли ўртасида 19,4 млрд сумлик тарқатилди. Лекинда ҳозирги кунда ушбу облигация ютуқ тиражлари вақтинча тўхтатилган.
Иккинчидан – Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 мартда қабул қилинган 119-сонли қарорига асосан Молия Вазирлиги томонидан илк бор 1996 йил 28 мартда чиқарилган давлат қисқа муддатли облигациялари ва 1997 йил 30 январда Вазирлар Маҳкамасининг 57-сонли қарорига асосан 1997 йилда қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш мақсадида Молия Вазирлиги томонидан 1997 йилда муомалага чиқарилган 3 ва 6 ойлик қисқа муддатли облигацияларидир. Бу эса республикамизда облигациялар бозорини шакллантиришга олиб келди.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида Давлат қисқа муддатли облигациялари бозорининг яратилиши Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозори тарихида муҳим аҳамият касб этади. ДҚМО бозори асосан Молия Вазирлиги ва Марказий банк томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси қисқа муддатли облигацияларини муомалага киритишнинг асосий шартлари» ва Марказий банк ишлаб чиққан «Давлат қисқа муддатли облигациялари чиқаришларининг муомаласини ташкил этиш ва тартибга солиш бухгалтерия «Низом» асосидаги фаолият» кўрсатади.
Бундан ташқари, тижорат банклари ўзларининг «Давлат қисқа муддатли облигациялар билан операциялар ҳисобининг муваққат тартиби»га таянади. ДҚМО эмитенти Молия вазирлигидир. Эмиссия қилиш вақтида Молия вазирлиги Марказий банк билан келишилган ҳолда облигацияларнинг энг юқори ҳажмини, муомалада бўлиш муддатини ва потенциал эгаларига доир чекланишларни белгилайди. Марказий банк облигацияларни жойлаштириш ва хизмат кўрсатиш бўйича бош агент вазифасини бажаради. Бу облигациялар бўйича тўловлар ўз вақтида амалга ошириш юзасидан сармоядорлар олдида кафолатни ўз зиммасига олади. Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси ДҚМО бозори фаолиятининг техник ташкилотчиси сифатида хизмат қилади. Унинг зиммасига ўз таркибида савдо тизими, ҳисоб-китоб тузи шва депозитарий тизимлари яратиш ва улар хизматини йўлга қўйиш юкланган. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Республика биржаси Европа ва бошқа ривожланган жаҳон мамлакатлари фонд бозори андозаларига жавоб берувчи замонавий ва технологик воситаларга эга.
Давлат қисқа муддатли облигацияларнинг жойлаштириш схемаси
1. Молия вазирлиги Марказий банкга ДҚМО жойлаштиришни топширади ва уни сотишдан тушган маблағларни жамлайди.
2. Марказий банк ДҚМО жойлаштиришни Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси орқали амалга оширади.
3. Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси дилерлар операцияларни амалга ошириш учун аукционлар ташкил қилади.
4. Дилерлар облигацияларни ўз ҳисобидан ва сармоядорлар, юридик шахслар ҳисобидан сотиб оладилар.
5. Сармоядорлар облигацияларни сотиб олиш учун етарли маблағларни дилерлар ҳисоб рақамига туширади.
6. Дилерлар ўз комиссион ҳақини чегирган ҳолда маблағларни Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси ҳисоб рақамига йўналтирилади.
7. Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси ўз комиссион ҳақини чегирган ҳолда маблағларни Марказий банк ҳисоб рақамига йўналтирилади.
8. Марказий банк ҳисоб рақамига тушган маблағларни Молия вазирлиги бюджет ҳисоб рақамига йўналтирилади.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, облигациялар бизнинг давлатимизда 3, 6 ва 12 ойлик муддатга чиқарилади мумкин.
Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан чиқарилган 3 ойлик облигацияларнинг номинал қиймати 1000 сумга тенг. Улар номиналдан паст баҳода дисконт (номинал баҳоси билан сотилган қиймати орасидаги фарқ) йўли билан сотади ва муддати тугагач номинал нарх бўйича тўланади.
ДҚМО номинал баҳоси 1000 сумни ташкил қилган бўлса, Марказий банк тижорат банкларига уни 889 сумга сотган, яъни 111 сум камига (14,14 – 12,93) = 121. Тижорат банклари эса сўндириш муддати келганда облигацияларни номинал баҳода сотганлар, натижада тижорат банклари ҳар бир облигациялардан 111 сум фойда кўрганлар. ҳозирча Республикада фақат 14 да тижорат банки билан Марказий банк дилерлик вазифасини бажариш тўғрисида шартномалар тузган ҳолос, бу эса ўз навбатида ДҚМО бозорида рақобат етишмаслигига сабаб бўлмоқда. ДҚМО ҳар бир эмиссия умумий сертификат билан расмийлаштирилади. Умумий сертификатлар икки асл нусхада бўлиб, улар Молия вазирлиги ва Марказий банкда сақланади.
Облигацияларининг чиқарилишининг асосий шартлари эмиссия кунидан 7 кун аввал Марказий банк томонидан эълон қилинади. Ўзбекистон Республикасидаги барча юридик шахслар ДҚМО облигацияларининг эгаси бўлиши мумкин. Ҳозирча ДҚМО Республикамизда жисмоний шахслар шахслар ўртасида сотилмайди. Ҳозирги вақтда Республикада асосан ДҚМОлар 6-9-12 ойга чиқарилмоқда. 1996-2006 йиллар мобайнида муомалага муддати турлича бўлган 293 та нашр эмиссия қилинди. Шундан:
36 та нашрнинг муомала муддати 3 ой,
105 та нашрнинг муомала муддати 6 ой,
73 та нашрнинг муомала муддати 9 ой,
79 та нашрнинг муомала муддати 12 ой бўлди.
Фақатгина 2006 йил мобайнида 11 та ДҚМО нашри сўндирилди.
2004 йилдан бошлаб Республикада Давлат ўрта муддатли хазина мажбуриятлари (ДЎХМ) эмиссия қилиб келинмоқда.
ДЎХМ Молия Вазирлиги томонидан ҳукумат номидан қоғозсиз шаклда чиқариладиган қимматли қоғозлар бўлиб, банклар ва резидент юридик шахслар орасида жойлаштирилади.
Олинган маблағлар Республика бюджетига тушади. 2006 йил мобайнида муомалада муддати 546 кун (18 ой) бўлган ДЎХМни жойлаштириш бўйича 22 та аукцион ўтказилган. Биржада 233 та иккиламчи савдо ўтказилган. Улардан савдолар айланмаси 1,6 баробар ўсган. 2004-2006 йиллар мобайнида 59 та нашр эмиссия қилинган. 2006 йил 1 январ ҳолатига муомалада 32 та ДЎХМ бўлган.
Марказий банк облигациялари фақат юридик шахслар ўртасида жойлаштирилмоқда.
Яқин келажакда ДҚМО бозорига жисмоний шахсларни ҳам иштирокига йўл қўйилса, бу қимматли қоғозлар бозорида рақобатнинг кучайишига олиб келади.
Ўзбекистон Республикасининг Ғазна мажбуриятлари – уларнинг эгалари томонидан бюджетга пул маблағлари берилганликларини тасдиқловчи, камда бу қимматли қоғозларга эгалик қилишнинг бутун муддати давомида белгиланган даромадни олишига ҳуқуқ берувчи, тақдим этувчига тегишли қимматли қоғозлар туридир. Ғазна мажбуриятлари давлатнинг қарздорлигини тасдиқловчи махсус қоғоздир.
Ғазна мажбуриятлари:
- узоқ муддатли – беш йил ва ундан кўпроқ муддатга мўлжаллаб;
- ўрта муддатли – бир йилдан беш йилгача муддатга мўлжаллаб;
- қисқа муддатли – уч, олти ва ўн икки ойгача муддатларга мўлжалланиб чиқарилади.
Узоқ муддатли ва ўрта муддатли хазина мажбуриятларини чиқариш тўғрисида қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан, қисқа муддатли хазина мажбуриятларини чиқариш тўғрисидаги қарор эса Молия вазирлиги томонидан қабул қилинади. Бу қарорларда даромадларни ҳамда мажбурият қарзларни тўлаш шартлари белгилаб қўйилади.
Ғазна мажбуриятлари облигациялардан ихчамлиги ва даромад олишнинг турлича шартлари билан фарқ қилади. Узоқ муддатли Ғазна мажбуриятлари бўйича даромадларни номиналга нисбатан фоиз ҳйўли билан амалга оширилиши мумкин.
Ўрта муддатли хазина мажбуриятларини эгаларига эса даромадлар ҳар йиллик тўловларсиз уларни сотиб олиш чоғида мажбуриятларнинг чиқарилган то уни узишгача ўтган муддатга қараб номинал нисбатан фоиз ҳисоблаш йўли билан тўланади.
Қисқа муддатли Ғазна мажбуриятлари купонларга эга эмас ва бу мажбуриятлар улар бўйича ҳисобланадиган фоизларни тўлашни ўз ичига олган ҳолда уларни сотиш йўли билан тўланади.
Қисқа муддатли Ғазна мажбуриятлари хазина билетлари ўзларининг ишончлилиги, тез сарф қилиниши ва даромадлиги билан жуда жозибадор восита ҳисобланади. Янги чиқарилган билетлар дастлаб аукционда сотилади ва бу ерда сотувчи сифатида хазиначи, харидор сифатида махсус дилерлар банк ва коорпорациялар чиқади. Чиқарилган хазина билетлари тўлаш муддатига эга бўлади (3 ой, 6 ой ёки 1 йилдан кейин) ва дисконт билан сотилади. Бу шуни билдирадики, номинал қиймати 10000 сум бўлган 6 ой муддатга чиқарилган билетлар тахминан 9600 сумдан сотилади. Билет эгаси уни тўлаганда номинал қийматини олади. Сотилган хазина билетлари иккиламчи бозорда фаол муомалада бўлади.
Давлатнинг Ғазна мажбуриятлари бозори.
Давлат қимматли қоғозлар бозори кенг иккиламчи бозор ҳисобланиб унинг қатнашчилари марказий банк, уй хўжаликлари, бизнес ва молиявий муассасалар ҳисобланади. Бундай бозорда давлатнинг ўрта муддатли мажбуриятлари ва облигациялари муомалада бўлади. Савдо махсус дилерлар орқали олиб борилади. Дилерлар молиявий воситачилар ҳисобланмасада, муҳим воситачилик вазифасини бажарди.
Улар зарур миқдордаги хазина қоғозларига эга бўлади ва ҳар доим бу қоғозларни стиш ва сотиб олишга тайёр бўлади. Дилерлар хазина билетларига талаб ва таклифга мос равишда, ўзларидаги қоғозлар захирасининг зарурий даражасини ҳисобга олиб, бозор баҳоларини ўрнатади. Хазина билетлари бозорнинг ҳолати талаб ва таклиф бозорларида эмас, дисконт ва даромадлилик даражасида эълон қилинади. Бу билетларнинг потенциал харидорига улранинг сотиб олишдан кўрадиган фойдани бевосита аниқлаш ва пул қўйишнинг бошқа имкониятлари билан таққослаш имкониятини беради.
Хазина билетлари дисконт бўйича яъни номиналдан кам баҳода сотилади ва сотиб олинади. Номинал билет қиймати қайтарилган даврда тўланади, шу сабабли қайтариш муддати яқинлашиши билан билетнинг бозор соҳаси ўсади (даромадлилик тушади). Хазина билетлари бозор билан бирга бир вақтда хазина облигациялари бозори ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг биринчи чиқарилиши аукцион биржаларида ва ёзилиш бўйича амалга оширлади. Бунда харидорлар облигациянинг номинал қиймати бўйича тўлайди ва мажбурият қайтарилгунча ҳар йили қайд қилнган фоиз олади. Мажбурият қайтарилганда облигациянинг номинал қиймати тўланади. Ҳар йили қайтарилган фоиз купонли фоиз деб аталади.
Бир марта сотилган қарз мажбуриятлари иккиламчи бозорда актив ҳаракатда бўлади. Агар бирламчи бозорда харидор мажбурият учун қимматли қоғознинг номинал қийматини тўласа, пул эгаси томонидан қимматли қоғозга талаб, моҳияти билан, купон фоизи учун пул таклифи сифатида чиқаради. Шу сабабли мажбуриятга талаб қанчалик катта бўлса, яъни пул таклифи қанча катта бўлса, бошқа шароитлар бир хил қолганда, улар кароқ купонга сотиб олинади. Бу ерда пул баҳоси фоиз. Иккиламчи бозорда пул эгаси томонидан хазина мажбуриятларига талаб, маълум бир қоғозларга, баҳоси эса бевосита пулда ифодаланади. Бу бозорда қоғозга талаб қанча юқори бўлса, баҳоси шунча юқори бўлади. Ғазна мажбуриятлари қайд қилинган купонли фоиз келтириши сабабли, баҳолар ўсиши билан улранинг даромадлилиги тузилади.
Бирламчи чиқарилган облигацияларни сотиш жараёнида, купон фоизи облигациянинг даромадлилигига яқин бўлсада, унга тўлиқ тенг келмайди. Шу сабабли купонга облигация баҳоси номиналдан юқори ва купонга паст бўлади. Яъни ҳар доим қўйилган пулга (облигация) га баҳоси уларнинг даромадлилиги ҳисобланади.
Иккиламчи бозорда номинал қийматидан арзон сотилган хазина мажбуриятлари, купон фоизига қараганда кўпроқ даромад келтиради. Шунга мос равишда номинал қийматидан юқори сотилган мажбуриятлар купон фоизига қарагнда кам даромад келтиради.
Марказий банк Ғазна мажбуриятлари бозорининг ана шу хусусиятларидан фоиз миқдорида ва у орқали бизнес иқтисодий фаолиятини тартибга солиш учун фойдаланадилар. Агар, Марказий банк хазина мажбуриятларини актив сотиб ола бошласа, унга талаб ортади ва уларнинг баҳоси ўсади. Шунга мос равишда қайд қилинган купон фоизидан мажбуриятининг даромадлилиги пасаяди.
Буларнинг ҳаммаси банк тизими ва хазина қимматли қоғозлар бозори иқтисодиётини тартибга солишда фавқулотда муҳим роль ўйнашини тасдиқлайди.
Депозит сертификатларини чиқариш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Депозит сертификати — банкка қўйилган омонат суммасини ва омонатчининг (сертификат сақловчининг) омонат суммасини ҳамда сертификатда шартлашилган фоизларни сертификатни берган банкдан ёки шу банкнинг исталган филиалидан белгиланган муддат тугаганидан кейин олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ноэмиссиявий қимматли қоғоз.
Депозит сертификатининг икки шакли: талаб қилиб олинадиган (сертификатни кўрсатиб маълум суммани олиш ҳуқуқини берадиган) ва муддатли (омонат муддати ва ўсиши лозим бўлган фоиз миқдори кўрсатиладиган) хили бўлади. Депозит сертификатлари муддатли банк ҳисоб варақларининг бир хили ҳисобланади. Бунда оддий жамғарма ҳисоб варақларидан фарқли равишда дафтарча эмас, сертификат берилади. Бундай омонатдан маблағни белгиланган муддат келгунга қадар ҳам олиш мумкин, лекин бунинг учун муайян фоиз жарима тўланади. 60 – йиллардан кенг тарқалган айланадиган омонат сертификати оммалашиб бормоқда, бу банк чиқарадиган ва мижоз муддатли омонатга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат. Одатда, бундай сертификатлар 30 кундан 6 ойгача муддатга чиқарилади. Номинал устига фоиз қўшиш ўрнига бунда кўпинча чегирма (дисконт) билан сотиш усулидан фойдаланилади. Шундай қилиб, нақд пул олиш зарурияти туғилганда мижоз муддат ўтгунга қадар исталган пайтда ўз омонати суммасидан кичик дисконт билан сертификатни сотиши мумкин. Мижозлар учун ликвидли қанча ортади, банклар эса маблағларни кенг жалб қилиш имкониятга эга бўлади.
Шуни айтиш керакки, эркин сотиш имконияти мавжудлиги депозит сертификатларини фаўат даромадли қилбгина қолмасдан, балки юқори ликвидли воситага ҳам айлантиради. Агар уларни обрўйли йирик банклар чиқарган бўлса, муомала ва тўлов воситаси сифатида пулнинг ўрнини муваффақият билан эгаллаши мумкин. Уларнинг юқори даражада ривожланган ғарб мамлакатларида кенг тарқалганлиги бежиз эмас.
Ўзбекистонда мазкур молиявий восита қимматли қоғозлар бозорида эндигина пайдо бўла бошлади: республика тижорат банклари қимматли қоғозлар умумий миқдорида улар 2 фоизни эгаллайди.
1996 йилдан бошлаб Ўзбекистонда пулларнинг энг замонавий хилларидан бири пластик карточкалар муомалага кенг киритилмоқда.
Шу мақсадда хизматнинг бу туридан фойдаланишни ҳоҳлаганлар учун йилига 5% тўлаш шарти билан «талаб қилиб олинадиган» омонатлари очилади. Омонатлар нақд пул билан ва корхоналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан нақдсиз пул ўтказиш йўли билан тулдирилиши мумкин.
Сум каточкаси номи ёзиладиган бўлиб, унинг эгаси, биринчидан карточкани қабул қилувчи банклар ва банк бўлимларидан нақд пул олиши, иккинчидан хизмат кўрсатиш нуқталари ва пунктларида товарлар ва хизматларга ҳақ тўлашлари мумкин.
Карточкада ички микросхема ва магнит йўл бўлиб, автоматлаштирилган электрон мосламалар уларни «ўқийди», шунинг учун якка тарзда ҳисоб-китоб қилинадиган соҳаларда автоматлаштирилган тўлов операцияларини бажариш учун қулай калит ҳисобланади.
Пластик карточкаларнинг бу тури жуда ишончли, фирибгарлик хатти-харакатларидан ҳимояланган ва Айни пайтда, уларнинг эгаси учун кам, уларни тўлов воситаси сифатида қабул қиладиган савло-сотиқ ҳамда сервис корхоналари учун ҳам фойдланишга қулай.
Шубҳасиз, тўлов воситасининг Ушбу тури карточка эгалари учун фойдали. Уларнинг ёнларида (карточкада) ҳар доим пул бўлади ва Айни пайтда, банк бу пулларга фоизлар қўшиб боради.
Бу иш ҳақи ва бошқаларни омонатларга ўтказувчи корхоналарга кам, тушган пулнинг инкассация харажатларини камайтириш ҳамда нақд пулни ташиш, санаб-тахлаш билан боғлиқ таваккални қисқартириш ҳисобига савдо корхоналари ҳамда хизмат соҳаларига ҳам фойдалидир.
Вексельларни чиқариш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Биринчи бор Ўзбекистон иқтисодиётига вексельларни жорий қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июнда “Муомалага вексельларни чиқариш тўғрисида”ги қарори қабул қилингандан кейин бошланди. Бу борадаги қўпол хатоликлар мавжудлигини ҳисобга олиб 1999 йил 19 мартидан бошлаб Президент Фармонига асосан Республикамизда вексель муомаласи вақтинчалик тўхтатилди. Ҳозирги кунда дунёнинг кўпгина мамлакатларида вексель муомалада мавжуд. Шунинг учун ҳам биз бу борада маълумотга эга бўлишимиз керак.
Вексель — вексель берувчининг ёки вексельда кўрсатилган бошқа тўловчининг вексельда назарда тутилган муддат келганда вексель эгасига муайян суммани тўлашга доир шартсиз мажбуриятини тасдиқловчи ноэмиссиявий қимматли қоғоз.
Вексель, энг аввало, бир шахс томонидан иккинчисига ёзиб берилган қарз мажбуриятини ифодаловчи қимматли қоғознинг бир шаклидир. Вексельни ҳар қандай тўловга қобил корхона ва ташкилот ёзиб бериш ҳуқуқига эга. Вексель:
· сотилиши;
· кредит сифатида берилиши;
· бирон бир олди-сотди битимида ҳисоб-китоб сифатида ишлатилиши;
· тўлов воситаси вазифасини бажариши мумкин.
Вексельлар асосан қисқа муддатга (1 йилгача) берилиб, кўпроқ корхоналарнинг айланма воситаларини кўпайтиришга имкон беради, унинг ишлаб чиқаришдаги самарасини оширади. Шунинг билан бирга, тўловнинг кафолатланганлиги туфайли олдиндан тўлаш зарурати қолмайди ва айланма маблағнинг харакатини анча тезлаштиради.
Вексель вақтинча бўш турган маблағларини ҳар қандай миқдорда ва ҳар қандай муддат мобайнида самарали ишлатишга ёрдам беради. Вексельларни кредит олишда ишончли гаров воситаси сифатида ишлатиш мумкин. Вексельлардан ҳисоб-китоб, тўловда фойдаланилганда банк орқали пул ўтказишга ҳожат бўлмайди.
Ўзбекистонда вексель муомаласини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари.
Айрим давлатлар тажрибасидан маълумки, халқ хўжаилигида ҳисоб-китобларни меъёрлаштириш, ўзаро қарзларни камайтиришнинг муқобил услубларидан бири хўжалик айланмасида вексельлардан ҳисоб-китоб, тўлов воситаси сифатида фойдаланишдир.
Ўзаро қарзлар муаммосига қарши курашда ишлатилаётган вексель кредити Олмония, Россия, Украина ва бошқа давлатларда яхши самара бермоқда. Бу мамлакатлар тажрибасини ўрганган ҳолда республикамизда вексель муомалсаи ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 2 июнда қабул қилган «Ўзбекистон Республика халқ хўжалигида вексельларни қўллаш тўғрисида»ги қарори республикада вексель муомаласини ташкил этилишининг барча ўзига хос хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган.
Биринчидан, бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ вексельлардан халқ хўжалигида фойдаланишга ўтиш бир неча босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда кўпроқ тижорат банкларининг вексельларидан кенг фойдаланиш кўзда тутилади. Яъни бу босқичда тижорат банклари ва айрим тўлов қобилияти бўлган хўжалик субъектлари (корхоналар) томонидан чиқарилган вексельлар жорий этилади. Корхона ва ташкилотларнинг тўловга қобилиятини тижорат банклари таҳлил қилади ва улар томонидан чиқарилган ҳар бир вексельни ваколатли тижорат банклари бўлимлари рўйхатидан ўтказади. Шунинг учун вексель тўлов тижорат банклари томонидан назорат қилинади.
Иккинчи босқичда банклар бир-бирининг вексельларини ҳисобга олиш ва улар бўйича тўлаш ҳақида шартномалар тузиш йўли билан ягона вексель майдони (доираси)ни яратади. Бу вексельларнинг айланиш худудини кенгайтиради ва ликвидлигини оширади. Агар деҳқончилик саноат банки вексельига эга бўлган корхона саноат қурилиш банкининг ҳоҳлаган бўлимида тўлов учун пулини оладиган бўлса, бу корхоналар ўртасида тўловларни анчагина осонлаштиради.
Учинчи босқичида ҳисоб-китоб ва тўлов воситаси сифатида корхона ва ташкилотларнинг тижорат вексельларидан фойдаланишга ўтилади.
Тўртинчи босқичда вексельларни Марказий банк томонидан қайта ҳисобга олиш (тижорат банкларининг портфелига мавжуд бўлган вексельларни ҳисобга олиш) операцияларини амалга ошириш назарда тутилади.
Республикамизда вексель муомаласини ташкил этишнинг Яна бир ўзига хос хусусияти шундаки, муомалага чиқарилган ҳар бир вексель олдиндан эмитентнинг тўлов қобилиятини аниқлаб, банклар томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Векселлар моҳиятига қараб тижорат ва молия вексельларига бўлинади.
Тижорат векселлари (корхона ва бошқа субъектларнинг вексельлари) аниқ бир савдо шартномаси учун ёзилади. Шунинг учун ҳам уни кўпроқ товар вексельлари деб юритилади.
Молия вексельларига тижорат банклари томонидан чиқариладиган вексельлар мисол бўла олади.
ҚҚлланиш нуқтаи назардан вексельлар оддий ва ўтказма вексельларга бўлинади.
Оддий вексель - қарздор томонидан тўлдириладиган яъни бир ташкилотнинг (вексель берувчининг) бошқа бир ташкилотга (дастлабки олувчига) ёки унинг буйруғи билан сўзсиз равишда белгиланган муддатда ёки талаб қилинган вақтда маълум пул маблағни тўлаш мажбуриятини ўзида акс эттирган ёзма ҳужжатдир.
Ўтказма вексель - қарз берувчининг қарзни қачон ва кимга қайтариш ҳақида ёзма буйруғи, яъни товар олди-сотдисига ёзилган вексель берувчининг товар пулини вексельни қабул қилиб олувчига (яъни товар эгасига) учинчи бир шахс томонидан тўланиши лозимлиги (вексель берувчининг буйруғини) ифодаловчи ёзма ҳужжатдир.
Вексель берувчи тўлаб берувчида (учинчи шахсда) мулки, пули бўлган ҳолатдагина ўтказма вексельни ёзиб бера олади.
Оддий вексель ҳам, ўтказма вексель ҳам индоссамент (топшириш ёзуви) ёрдамида дастлабки битимда иштирок этмаган шахсларга ўтказилиши мумкин. Вексель бўйича талаб қилиш ҳуқуқини кенг талабгор гуруҳига бера олиш имкониятини вексельни нафақат кредит қуроли, балки қулай тўлов воситасига айлантиради.
Ўтказма вексель (тратта) айниқса халқаро ташқи савдода кенг тарқалган. Ўтказма вексель эгаси трассант, вексель бўйича қарздор трассант деб юритилади.
Чеклар, уларнинг мамлакат ички муомаласида юритиш режими.
Чек махсус пул ҳужжати, чекни имзолаганнинг жорий ҳисобидан муайян суммани бериш ёки боши ҳисобга ўтказиш ҳақида банка берилган ёзма фармойишни ифода этади. Ривожланган банк-кредит тизими шароитида ички тўлов оборотида кенг тарқалган, яъни тўловларнинг асосий қисми чек билан тўлаш асосида олиб борилади.
Чеклар ҳам кредит муносабатларининг ривожланиши натижасида вужудга келган кредит пулларидан биридир. Чеклар иш юритувчлар ўртасида ҳисоб-китоб воситаси сифатида ишлатилса, улар келиб чиқиши нуқтаи назардан, асосан банк кредити ҳисобига муомалага чиқарилади. Чекда акс эттирилган маблағлар банк кредити ҳисобига муомалага чиқарилади. Чекда акс эттирилган маблағлар банк кредити эвазига ташкил этилади.
Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда чеклар аксарият ҳолларда банк кредити ҳисобига очилган чеклар товар айирбошлаш ва пули тўлаш учун тўсиқсиз қабул қилинади, чунки унда акс эттирилган маблағлар банк кафолатидадир.
Қадимги Грецияда бундан 2000 йил муқаддам чекни билганлар ва уни амалда қўллаганлар.
Муомалада фойдаланиш хусусиятлари нуқтаи назардан чеклар қуйидаги турларга ажратилади:
· муайян бир шахс номи ёзиб бериладиган чеклар;
· ордерли чеклар;
· кўрсатувчига бериладиган чек. Уларда чек счетининг тартиб рақами ва ундаги маблағлар миқдори акс эттирилади.
Ушбу чекларни ким банка тақдим этишидан қаътий назар унда акс эттирилган маблағлар банк томонидан тўланади:
· банк томонидан кафолатланган чеклар;
· банк томонидан кафолатланмаган чеклар.
Ҳозирги замонавий техника ва технология тараққиёти даврида банклар томонидан мижозларга турли хил ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш учун бериладиган чеклар ҳар хил ўзига хос электрон кодлар, имзолар, ёзувлар билан таъминланган. Мақсад, уларда фойдаланиш доирасини чегаралаш ва қалбаки чекларнинг муомалага тушириш хавфининг олдини олишдир.
Кредит карточкаси – бу банк ёки махсус кредит (савдо) муассасаси томонидан бирор киши номига берилган пул ҳужжати, унда пул эгаси жорий ҳисобидаги сумма кўрсатилади. Бу унинг эгасига чакана савдо тармоқларида нақд пулсиз товарлар ва хизматлар харид қилиш ҳуқуқини беради. Кредит карточкасига биноан харидор ҳисобидаги пул суммаси унинг ихтиёридан олиниб товар сотган корхона ҳисобига ўтказилади.
Кредит карточкалари аксарият ҳолларда банклар томонидан аҳолининг истеъмолини қондириш учун бериладиган кредитларда қўлланилади. Масалан, маълум бир шахс ўз истеъмолини қондириш мақсадида банкдан АЎШ доллари ҳисобида қарз сўраб келди. Бу ерда банк биринчи навбатда мазкур шахснинг кредитга лаёқатлилик даражасини, кейинчалик эса Ушбу кредитни маълум фоиз билан қайтариб бера олишини ҳар томонлама ўрганиб чиқади. Шуларга ишонч ҳосил қилган ҳолдагина банк мижозга 500 доллар қийматига эга бўлган кредит карточкасини беради.
Кредит карточкаси махсус кодга, ҳисоб счетига эгадир. Карточка эгаси супермаркетлардан исталган товарларни харид қилиш ва кредит берган банкнинг «банкомат»ларидан исталган миқдорда нақд пул олиш ҳуқуқига эгадир. Албатта, харид қилиш ва нақд пул олиш кредитнинг умумий миқдори (500 доллар) билан чегаралангандир.
Электрон пул – бу ҳисоб-китобларни электрон ҳисоблаш машинаси ёрдамида бажариш учун қўлланиладиган кредит пулларининг энг сўнгги туридир. Бу ҳам кредит карточкаларига ўхшаган пул. Электрон пул электрон карточка бўлиб, унинг хотирасига пул эгасининг жорий ҳисобидаги пул суммаси ёзилган бўлади. Пул тўлаш учун электрон карточка ЭХМга киритилади ва карточка автоматик равишда тўланиши зарур бўлган пул суммасини учириб, уни пул оладиганларнинг электрон ҳисобига ёзиб қўяди. Масалан, йирик савдо марказларидан маҳсулотларни харид қилишда қўлланиладиган кредит карточкалари электрон пул вазифасини бажаради. Чунки, кредит карточкаси счетидан харид қилинган товарлар қийматига тенг миқдордаги маблағлар электрон ҳисоблаш машинаси воситасида маркази счетига ўтказилади.
Кредит карточкалардан ташқари мижознинг талабига биноан унинг маблағлари ҳисобидан электрон карточкалар берилиши мумкин. Ҳозирги даврда «Визакарт», «Мастеркарт», «Американ экспрес» каби электрон карточкаларидан жаҳоннинг кўпчилик мамлакатларида фойдаланилади. Иш юритувчиларнинг мамлакат ичкарисида ҳамда ташқарисидаги ҳамкорлари билан товарлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобларни турли-туман электрон тизимлар орқали амалга оширилиши ҳам электрон пулларга мисол бўла олади.
Бугунги кунда муомаласи пул билан боғлиқ барча операцияларни компьютерлаштиришни талаб қилади. Республикамизда бугунги кунда банкларни электрон ҳисоблаш тизимига ўтказиш технологиясини яратиш ниҳоясига етмоқда.
ТАКДИМОТ (ПРЕЗЕНТАЦИЯ) ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА
21-Мавзу.
Қимматбаҳо қоғозлар бозори
Режа:
21.1.Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият.
21.2.Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият амалга оширувчи инвестиция институтлари:
21.1.Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар қимматли қоғозлар бозорини янада ривожланишини тақозо этади, айниқса иккиламчи бозорни ривожланишига катта эътибор бермоқда. Бунинг учун фонд бозори инфраструктурасини жадал суръатлар билан ташкил қилиш мақсадида инвестиция муассасалари ташкил қила бошланди.
Инвестиция муассасалари бу қимматли қоғозлар билан ўз фаолиятини асосий фаолият сифатида амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларидир.
Инвестиция муассасалари сифатида юридик ва жисмоний шахслар қатнашиши мумкин. Инвестиция муассасаси бўлган юридик шахснинг уставида унинг асосий фаолият тури албатта кўрсатилиши шарт ва унинг фаолияти лицензияланиши керак. Лицензиялар 5 йил муддатга берилади. Лицензиялаш бу давлат томонидан назорат қилинишини англатади. Қимматли қоғозлар бозоридаги ҳар бир фаолият турига мазкур бозорни тартибга солувчи органнинг лицензияси бўлиши шарт.
Жисмоний шахслар қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси ва инвестиция воситачиси сифатида фаолият кўрсатиши мумкин. Бунинг учун улар маҳаллий ҳокимият идораларида тадбиркор сифатида рўйхатга олиниши ҳамда фонд бозорини тартибга солувчи идора томонидан бериладиган малака шаҳодатномасига (лицензияга) эга бўлиши лозим. Малака шаҳодатномаси 3 йил муддатга берилади.
Инвестиция муассасаларининг асосий ходимлари мажбурий равишда шаҳодатлашдан (аттестация) ўтишлари лозим ва етарли даражадаги ўз маблағларига эга бўлиши лозим.
Инвестиция муассасасининг ўз маблағи деганда устав, қўшимча, захира фондлари ва бевосита фойдадан ташкил топган маблағлар ҳажми тушунилади.
Эндиликда “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши муносабати билан қимматли қоғозлар бозорида фаолият юритувчи инвестиция муассасаларининг номлари ўзгарди. Реестр сақловчилар ва қимматли қоғозларнинг номинал эгалари функциялари депозитарийларга ва банкларга олиб берилди. Янгидан трансфер-агент фаолиятини олиб борувчи институт жорий этилди.
Лицензия талабгорига унинг аризасига биноан қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга ошириш учун ёки мазкур фаолият турининг қисмлари учун лицензия берилиши мумкин. Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензия қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб бориш учун белгиланган чеклашлар ҳисобга олинган ҳолда берилади.
Фақат қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака гувоҳномаси бўлган камида икки ходимга эга юридик шахслар (инвестиция фонди бундан мустасно) қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари бўлиши мумкин. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака гувоҳномаси уч йил муддатга берилади.
Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларнинг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
21.2.Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият амалга оширувчи инвестиция институтлари:
а) ИНВЕСТИЦИЯ ВОСИТАЧИСИ (БРОКЕРИ, ДИЛЕРИ)
Қимматли қоғозлар бозорида воситачиликни инвестиция воситачилари амалга оширадилар. Улар брокерлик (дилерлик) вазифасини бажарадилар. Брокерлар қимматли қоғозлар олди-сотдисида ўз мижозларининг агенти бўлиб хизмат кўрсатади. Брокер ўз мижози билан тузилган комиссия шартномаси асосида унинг қимматли қоғозларини янги инвесторга сотиш учун қабул қилиб олади ёки инвестор (мижоз) учун унинг топшириғига биноан (топшириқ шартномасига асосан) қимматли қоғозларни сотиб олади. Юридик ёки жисмоний шахс молиявий брокер бўлиши мумкин.
Комиссия шартномаси тузилганда қимматли қоғозларни олди-сотдиси брокер номидан амалга оширилади. Топшириқ шартномаси тузилганда эса мижоз номидан амалга оширилади. Бунда қимматли қоғозлар брокерники бўлмаганлиги сабабли уларнинг самарасини брокер ўзининг бухгалтерлик балансида ҳисобга олмайди, яъни балансдан ташқари ҳисобда сақлайди.
Брокерлик хизмати учун инвестиция воситачисига шартнома суммасидан фоиз миқдорида комиссион ҳақ тўланади.
Воситачи бўлиш брокерлик идора (контора)сининг капитали давлат меъёрий ҳужжатлари томонидан белгиланган миқдордар кам бўлмаслиги лозим. Бу капиталнинг суммаси қуйидагича ҳисобланади.
баланс пассивидаги «Хусусий воситалар манбаи» 1 - қисмнинг якуний қатор суммасидан номоддий активларнинг қолдиқ баҳоси (активнинг 1-қисми, 012 қатор) ва акциядорларннг низом фондини тўлаш бўйича қарзлари (активнинг 1-қисми, 060 қатор) суммаси айирилади.
Инвестиция воситачиси ўз маблағлари ҳисобидан дилерлик фаолиятини ҳам юритиш мумкин. Муайян қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш нархларини ошкора эълон қилиш ҳамда ушбу қимматли қоғозларни эълон қилинган нархлари бўйича сотиб олиш ва сотиш мажбуриятини олиш йўли билан ўз номидан ва ўз ҳисобидан қимматли қоғозларга доир олди-сотди битимларини тузиш дилерлик фаолияти ҳисобланади.
БРОКЕР, ДИЛЕР ФАОЛИЯТИ
Брокер (биржа маклери, комиссионер, куртье сток-брокер)- бу қимматли қоғозлар олди-сотдиси ўз мижозининг топшириғига биноан ва мижознинг ҳисобидан бажарувчи профессионал. Брокернинг хизмат ҳақи кўртаж дейилиб, унинг миқдори олди-сотди шартнома суммасига нисбатан фоиз ҳисобида ифодаланади. Қимматли қоғозлар бозорида брокер вазифасини инвестиция воситачиси (молиявий брокер) бажаради.
Дилер қимматли қоғозларни ўзи учун ўз ҳисобидан сотиб олади. Унинг мақсади даромад олиш учун сотиб олган қимматли қоғозларни юқорироқ нархда қайта сотиш. Дилер вазифасини инвестиция компанияси бажаради.
Трейдер бу фонд биржасининг савдо залида брокерлик фирмасининг вақили сифатида фаолият кўрсатади. Фирма номидан сотиш ва харид учун буюртма қабул қилади.
Эндиликда реестрчилар вазифасини депозитарийлар бажаради. Эмитентнинг акциядори ёки эмитентнинг акцияларини назорат қилувчи юридик шахслар реестрчи фаолиятини бажаришлари мумкин эмас. Акциядорлар реестрини белгиланган тартибда инвестиция муассасалари ва эмитентлар юритишлари мумкин.
Реестрчилар фаолиятига қуйидагилар киради:
- акциядорлар реестрини юритиш тизимини ҳосил қилувчи маълумотларни тўплаш;
- маълумотларни рўйхатга олиш;
- маълумотларни тартиблаш ва бериш.
Б) ИНВЕСТИЦИЯ МАСЛАҲАТЧИСИ
Қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш, уларнинг муомаласи масалалари, қимматли қоғозлар бозори ва унинг иштирокчилари ҳолатини таҳлил этиш ҳамда истиқболини белгилаш бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатувчи, шунингдек қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлашни амалга оширувчи юридик шахс инвестиция маслаҳатчисидир.
Юридик ва жисмоний шахс инвестиция маслаҳатчиси бўлиши мумкин. Улар қуйидаги фаолият турларини бажарадилар:
· қимматли қоғозлар бозорини ва унинг иштирокчиларини таҳлил қилиш ва истиқболини аниқлаш;
· молиявий воситаларни (молиявий мажбуриятларни) экспертиза қилиш;
· қимматли қоғозлар чиқариш, уларни жойлаштириш ва муоамлага киритиш;
· мутахассисларни қайта тайёрлаш;
· юридик ва жисмоний шахслар инвестиция системасини амалга ошириш;
· ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар бериш;
· қимматли қоғозларнинг фонд биржаси савдоларига киритилишини ташкил этиш ва амалга ошириш;
· қимматли қоғозлар билан боғлиқ амалларни бажариш бўйича услубий ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш;
· қимматли қоғозларнинг сифат кўрсаткичларини (рейтингини) аниқлаш ва самарадорлигини ҳисоблаш;
· қимматли қоғозлар тўпламини (портфелини) аниқлаш ва уни юритилишини умумий стратегиясини ишлаб чиқариш, тўпламини бошқариш бўйича маслаҳат бериш;
· ахборот хизматини кўрсатиш;
· хусусийлаштириш бўйича ҳужжатлар тайёрлаш;
· хусусийлаштирилган корхоналар мулкини баҳолаш;
· акционерлик жамиятларининг таъсис ва ички меъёрий ҳужжатларини тайёрлаш;
· олди-соди ва траст бўйича бошқариш шартномаларининг лойиҳаларини ишлаб бериш ва ҳ.к.
Инвестиция маслаҳатчилари пудрат ишларини бажариш ёки илмий-техникавий маҳсулот яратиш учун тузилган шартномалар асосида хизмат кўрсатадилар.
Инвестиция маслаҳатчисининг капитали давлат меъёрий ҳужжатлари томонидан белгиланган миқдорда кам бўлмаслиги лозим. Бу капиталнинг суммасини аниқлашда юқорида келтирилган брокерлик идорасининг капиталини ҳисоблаш усули қўлланилади.
Инвестиция маслаҳатчиси ўз фаолиятини бошқа турдаги фаолиятлар билан бирга қўшиб олиб бора олмайди.
В) ИНВЕСТИЦИЯ ФОНДИНИНГ ФАОЛИЯТИ
Инвесторларнинг пул маблағларини жалб қилиш ва уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозларга, бошқа инвестиция активларига, шунингдек банклардаги ҳисобварақларга ва омонатларга қўйиш мақсадида акциялар чиқарадиган юридик шахс — очиқ акциядорлик жамияти инвестиция фондидир.
Инвестиция фонди юридик шахснинг бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларига ўзгартирилишга ҳақли эмас. Инвестиция фондини қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга ошириш учун инвестиция фондига берилган лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш инвестиция фондининг белгиланган тартибда тугатилишига олиб келади.
Инвестиция фондининг турлари.
Инвестиция фондлари асосан майда инвесторларнинг (аҳолининг) жамоа инвестицияларини бошқаради. Улар икки турда бўладилар, очиқ ва ёпиқ турдаги инвестиция фондлари.
Очиқ турдаги инвестиция фондлари чиқарган акцияларни ўз акциядорларидан қайта сотиб олиш мажбуриятини оладилар. Ёпиқ турдаги инвестиция фондлари эса бу мажбуриятни ўз зиммаларига олмайдилар.
Ҳозирги кунда дунёда очиқ турдаги бошқарувчи фондлар (ўзаро фондлар) ривож топган. Улар одатда очиқ турдаги акционерлик жамияти ва масъулияти чекланган корпорация кўринишида тузилади ва уларнинг ташкилий таркиби уч шахсдан иборат бўлади.
-инвестиция фондининг бошқарувчиси (профессионал юридик ёки жисмоний шахс);
-депозитарий банки (махсус депозитарий) ёки ишонган вакили;
-инвестиция портфелининг эгаси (акциядор).
Бу турдаги инвестиция фондлари Австрияда, Германияда, Швейцарияда кенг тарқалган.
Инвестиция фондлари Канада ва Буюк Британияда корпорация шаклида, Италия ва Нидерланияда чекланган шерикчилик ёки масъулити чекланган корпорация шаклида тузилган, АҚШда эса нақд баҳоли сертификат фондлари, бирлашган инвестиция трастлари ва менежерлар (бошқарувчи) фондлари кўринишида тузилади.
Очиқ турдаги бошқарувчи фондларнинг акциядорлари (муассислари) уларнинг фаолиятини чегараловчи ташкилотлардан бошқа барча, юридик ва жисмоний шахслар бўлиши мумкин. Бундай ташкилотларга давлат, маҳаллий бошқарув ва жамоатчилик органлари, шунингдек, инвестиция фондида 25 ва ундан ортиқ фоиз овозга эга бўлган корхоналар ёки низом фондининг 25 ва ундан ортиқ фоизи давлатга тегишли бўлган корхоналар киради.
Инвестиция фондининг низом капитал уни давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 30 кун ичида акциядорлар томонидан пул маблағлари кўринишида (75 фоиз) тўлиқ тўланган бўлиши лозим.
Инвестиция фондининг молиявий активлари қуйидагича усуллар билан аниқланиши мумкин:
1) соф активлар минус номолиявий активлар (асосий воситалар, ишлаб чиқариш захиралари ва харажатлари);
2) узоқ ва қисқа муддатли молиявий инвестициялар суммаси, шунингдек, узоқ ва қисқа муддатли пассивларсиз пул маблағларини суммаси.
Инвестиция фондининг даромадлари қуйидагилардан ташкил топади:
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендлар, фоиз даромадлари ва қимматли қоғозлар билан боғлиқ амалларни бажариш асосида олинган даромад.
Инвестиция фондининг даромади (солиқлардан ва мажбурий тўловлардан, бошқарувчи ва депозитарийнинг хизмат ҳақидан қолган қисми) фақат унинг низом фондининг купайтириш ва акциядорларга дивиденд тўлаш учун сарфланади.
ТАКДИМОТ (ПРЕЗЕНТАЦИЯ) ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА
22-мавзу. Фонд биржалари ва уларнинг функциялари
Режа:
22.1. Биржа тушунчаси ва унинг пайдо бўлиш тарихи.
22.2. Ўзбекистон Республикасида фонд биржасининг вужудга келиши.
22.1. Биржа тушунчаси ва унинг пайдо бўлиш тарихи.
Биржа сўзи лотинча “Bursa” сўзидан олинган бўлиб ҳамён маъносини билдиради.
• Ўзбекистон Республикасининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги қонунда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан 1992 йил 2 июлда, (янги таҳрирда 2001 йил 29 августда) қабул қилинган.
• Қонунда биржа тушунчасига қуйидагича таъриф берилган.
• Биржа юридик шахс бўлиб, олдиндан тайинланган жой ва муайян вақтда белгиланган қоидалар асосида оммавий ва ошкор биржа савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш орқали биржа товарлари савдоси учун шарт-шароит яратадиган жой.
• Биржалар даставал Италияда пайдо бўлган. Сўнгра 1531 йил Антверпен (Нидерландия), 1549 йил – Лион, Тулуза (Франция), 1556 йил Лондон (Буюк Британия) пайдо бўлади. Россияда эса Пётр I фармонига асосан биринчи биржа Санкт-Петербург шаҳрида 1703 йилда ташкил топади. АҚШда биринчи товар биржаси 1848 йил Чикаго шаҳрида ташкил топади. Биржа юридик шахс сифатида тузилган товарларни улгуржи савдосини ташкил этадиган бозордир.
• Фонд биржаси - қимматли қоғозларнинг алоҳида тарзда уюшган бозоридир. У узоқ ривожланиш тарихига эга. Тўрт юз йилдан ортиқ мобайнида қимматли қоғозлар билан биржа савдосини ташкил этиш шакли ҳам, биржани ўзининг жамиятнинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётидаги роли ҳам ўзгарди.
• Биржаларнинг ўтмишдошлари кўргазма савдолари ярмаркалар эди, улар ўзининг ривожланиши жараёнида доимий равишда савдо механизмларини такомиллаштириб борди. XV асрда Венеция, Генуя, Флоренцияда кўргазма савдолари катта ном чиқарди.
• 1792 йилда Америка қўшма Штатларида жаҳондаги барча биржаларнинг энг йириги Нью-Йорк фонд биржаси ташкил этилди. Унинг кетидан Европанинг қатор бошқа биржалари барпо қилинди. Иқтисодчиларнинг ҳисоблашича, фонд биржалари ривожланишининг дастлабки босқичи 200 йил давом этди. ўша вақтда биржалар энг ривожланган мамлакатларнинг иқтисодиётда катта рол ўйнади. Биржа операциялари, ўз навбатида халқаро савдо-сотиқнинг кенгайишига, капиталнинг дастлабки жамғарилишини тезлаштиришга ва бу билан ишлаб чиқаришнинг феодал усулидан ривожланган бозор жамиятига ўтишга кўмаклашди.
22.2. Ўзбекистон Республикасида фонд биржасининг вужудга келиши.
• 1991 йилнинг баҳорида Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан республиканинг энг янги тарихида биринчи «Тошкент» Ўзбекистон Республикаси товар – хом-ашё биржаси ташкил этилда.
• Ўша йилнинг августида «Ўзбекистон товар – хомашё биржаси» масъулияти чекланган жамият «Тошкент» Ўзбекистон Республика универсал товар – фонд биржаси (қисқартирилган номи – «Тошкент» биржаси)га айлантирилди ва унинг тарикбида қимматли қоғозлар бозорининг дастлабки расмий ташкилоти – Фонд бўлими очилди. Фонд бўлими зиммасига қимматли қоғозларнинг уюшган бозорини ташкил этиш (фонд бойликлари билан биржа савдоларини ташкил қилиш), биржанинг брокерлик ўринларини сотиш, биржанинг устав сармоясини шакллантириш мақсадида унинг акциялари жойлаштириш вазифалари юклатилди.
• 1992 йилнинг январида «Тошкент» биржасининг Фонд бўлими республикада биринчи бўлиб қимматли қоғозлар билан мунтазам савдоларни ўтказишга киришди.
ТАКДИМОТ (ПРЕЗЕНТАЦИЯ) ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА
23-Мавзу. “Тошкент”РФБ ва унинг бўлинмаларинингфункциялари.
Режа:
23.1.«Тошкент» РФБ.
23.2. Фонд биржасининг аъзолари. Расмий дилерлар (Маркет - Мейкерлар). 23.3.Қимматли қоғозлар котировкаси.
23.1.«Тошкент» РФБ
«Тошкент» Республика фонд биржаси Президент И. А. Каримовнинг 1994 йил 21 январда қабул қилинган “Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонига асосан 1994 йилнинг 8 апрелида ташкил топди. Шу йилнинг ўзида биржа орқали 30 млн. сўмга тенг қимматли қоғозлар билан операциялар амалга оширилди. 1994 йилда биржада 13 та брокерлик идоралари аккредитациядан ўтган.1995 йилга келиб брокерлик идоралари 83 та ташкил этди ва биржада қимматли қоғозлар билан 1,3 млрд. сўмлик савдолар амалга оширилди. Биринчи бор биржанинг Самарқанд, Андижон, Бухоро шаҳарларида шуъба бўлинмалари очилди. 2000 йил февралидан бошлаб биржада Тасикс (Tasix) Эркин Фонд Индекси ҳисобланадиган бўлди. 2001 йил сентябрида «Тошкент» Республика фонд биржаси МДҲ мамлакатларининг “Халқаро биржалар ассоциацияси”га қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига кўра фонд биржаси – бу қимматли қоғозлар бир маромда муомалада бўлишини зарур шарт-шароитини таъминлаш, уларнинг бозор баҳосини (қимматли қоғозлар талаб ва таклифи ўртасидаги мувозанатни акс эттирувчи нархларни) белгилаш ва уларга доир маълумотларни керагича тарқатиш, қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг касб маҳоратини юқори даражада сақлаб бориш фаолиятининг алоҳида соҳаси бўлган ташкилотдир.
Фонд биржаси қимматли қоғозлар билан биржа фаолиятини юритиш учун лицензияга эга бўлиши керак. Фонд биржаларининг муассислари бўлиб қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошриш учун рухсатномага (лицензияга) эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар қатнашиши мумкин.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари, уларнинг ходилари ва мутахассислари сифатида иштирок этиши мумкин эмас.
• биржа савдоларининг иштирокчилари, шунингдек, биржа хизматкорлари томонидан қонунчилик ва биржа қоидаларига қаътий риоя қилиниши;
• - биржа савдоларининг барча иштирокчилари учун тенг шароитлар яратилиши;
• - биржа савдолари ўтказилишини олдиндан белгиланган жой ва вақт билан регламентлаш йўли орқали ушбу савдоларнинг регламентланишини таъминлаш;
• - тузиладиган битимларнинг ихтиёрийлиги;
• - амалда юзага келган талаб ва таклиф асосида нархни белгилаш;
• - биржа савдоларига рухсат этилган қимматли қоғозлар ҳақидаги ишончли ва тўлиқ маълумотларни зудлик билан эълон қилиш ҳамда биржа савдолари иштирокчиларини биржа битимларининг нархлари тўғрисида хабардор қилиш;
• - қонун йўли билан талаб этиладиган биржа ахборотни тақдим этиш ва эълон қилиш;
• - товламачилик, нархлар билан найрангбозликлар қилиниши, қасддан нотўғри ахборот берлишининг тақиқланиши ва тақиқлаб қилиниши ва ҳ.к.
• қалбаки, сунъий қисқа муддатли битимларнинг тузилиши;
• - монополияга қарши сиёсатни юритишга вакил этилган орган билан олдиндан келишувларсиз бир-бирининг мулкини назорат қилувчи бир шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан бирор бир эмитент акцияларининг 35 ва ундан ортиқ фоизини таъминловчи ёки акциядорлар овозларининг 50 фоизидан ортиғини таъминловчи акцияларни харид қилиш ҳамда битимларни рўйхатга олиш;
• - бир шахс томонидан бевосита ёки баҳолар котировкасига таъсир кўрсатишни мақсад қилган сохта шахс орқали қимматли қоғозларни сотиб олиш (сотиш) бўйича кўламли битимларнинг тузилиши;
• - қимматли қоғозлар бозори коньюктурасининг сунъий равишда ўзгаришига олиб келиши мумкин бўлган ёлғон хабарларни тарқатиш ва қимматли қоғозлар билан савдолар қилишнинг асосий тамойилларига ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган бошқа ҳаракатлар.
23.2. Фонд биржасининг аъзолари. Расмий дилерлар (Маркет - Мейкерлар).
Маълумки, қимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотишни ҳоҳловчиларнинг ҳаммасига ҳам фонд биржасига кириш учун рухсат берилмайди. Унда фақат биржанинг аъзоларигина иштирок этиши мумкин. ҳар бир фонд биржаси, одатда, биржа аъзолигига кириш, аъзоликни тўхтатиш, биржа аъзолиги мақомидан маҳрум этиш тартибини, биржа аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берувчи биржа аъзолари ҳақида низомга эга.
• Фонд биржасига ушбу биржадан брокерлик жойини сотиб олган юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахслар аъзо бўлиши мумкин. Биржага, шунингдек, исталган ташкилий - ҳуқуқий шаклдаги муассасалар аъзо бўла олади. Айни пайтда давлат ҳокимияти ва бошқаруви, прокуратура, суд идоралари, уларнинг мансабдор шахслари ҳамда мутахассислари фонд биржасига аъзо бўла олишмайди.
• Биржадаги брокерлик жойи деганда, фонд биржаси ўзининг тўла ҳуқуқли азосига яратиб бериши мумкин бўлган имкониятлар йиғиндиси тушунилади.
• Шулардан энг асосийси – биржа майдончасида қимматли қоғозларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан ёки мижозлар ҳисобидан ҳамда уларнинг топшириғига кўра харид қилиш ёхуд сотиш имкониятидир. Сўзсиз, бундан ташқари, брокерлик жойларининг эгалари қимматли қоғозлар бозорининг қолган иштирокчиларидан фарқли равишда, бошқа кўпгина имкониятларга эга бўлишади.
• Қимматли қоғозлар, улранинг эмитентлари, нархалари, брокер – контрагентлар ҳақида турли хил ахборотларни олиш, биржа фаолиятининг айрим жиҳатлари бўйича маслаҳатлар (масалан, баҳсларни ҳал этида
• Низолар бўйича комиссия мутахассисларининг маслаҳатларини) олиш имкониятлари, зарур ҳужжатлардан нусхалар кўчириш, шартномаларни тўлдириш ва расмийлаштириш бўйича биржа хизматларидан фойдаланиш шулар жумласидандир.
• Биржа листингига кирувчи қимматли қоғозларнинг доимий котировкасини ва уларнинг фонд биржасидаги ликвидлигини таъминлаш учун маркет-мейкерлар ташкилоти фаолият кўрсатади.
• Расмий дилерлар биржа томонидан қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари сафидан тайинланади. Расмий дилер мақомини олиш учун инвестиция муассасаси муайян талабларга жавоб бериши, чунончи: қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш учун лицензияга, қимматли қоғозлар бозорида камида бир йил иш тажрибасига эга бўлиши; расмий дилернинг биржа залида иш юритувчи ходимлари «Тошкент» РФБнинг автоматлаштирилган иш ўринларида махсус ўқитилиши ва биржа малака комиссиясининг шаҳодатномасига эга бўлиши лозим.
23.3.Қимматли қоғозлар котировкаси
Фонд биржасида котировкалаш – бу биржада тузилган битимлар, шунингдек, бозор коньюктурасини тавсифловчи бошқа бозор ахборотининг (талаб ва таклифнинг ўзаро нисбати) нархини аниқлаш ва белгилашдир. Котировка биржа кунининг натижалари бўйича ҳамда савдо жараёнида (жорий ва оралиқ котировка) амалга оширилиши мумкин. Бу биржа савдоларининг тезлигига, қимматли қоғозлар айланмасининг ҳажмига боғлиқ. Битимлар кам тузилганда фақат якуний котирвка амалга оширилади, йирик биржа савдолари бажарилганда эса, нархлар даражасини биржа куни мобайнида аниқлашга зарурат туғилади.Фонд биржасида котировканинг роли битимларининг турига қараб ҳар хил бўлади. Битимлар, юқорида таъкидлаганидек, касса битимларига ёки муддатли битимларга бўлинади.
Ҳозирги кунда «Тошкент» РФБда реал қимматли қоғозлар билан савдолар қилинмоқда. Бунда Ушбу қимматли қоғозлар нархини котировкалаш маълумотнома хусусиятига эга бўлиб, биржа савдолари иштирокчилари учун сотилаётган ва харид қилинаётган қимматли қоғозлар нархи даражасини аниқлашда мўлжал бўлиб хизмат қилади.Фонд биржаларидан ташқари қимматли қоғозлар нархларининг котировкаси дилерлар томонидан биржадан ташқари бозорда амалга оширилиши мумкин. Нархларни эмитентларнинг ўзлари томонидан котировка қилиниши тақиқланади!
ТАКДИМОТ (ПРЕЗЕНТАЦИЯ) ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА
24-Мавзу. Халқаро валюта муносабатлари
Режа:
Валюта муносабатларининг баъзи бир элементлари қадимий Римда векселлар асосида ва бир мамлакат савдогарининг пулини иккинчи бир мамлакат савдогарига алмаштириб бериш заминида вужудга келган. Валюта муносабатларининг ривожланишининг кейинги босқичи қадимий Лионда ва бошқа Ғарбий Европа мамла-катларида ўтказиладиган тратта операцияларининг ривожланиши ҳи-собланади. Ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши, жаҳон бо-зорининг барпо бўлиши, халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурла-шуви ва жаҳон хўжалик тизимининг ривожланиши халқаро валюта муносабатлари ривожланишининг асосидир. Валюта муносабатлари халқаро иқтисодий муносабатларнинг бир бўлаги ҳисобланиб, унинг ҳолати миллий ва жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш даражасига, сиёсий аҳволга, мамлакатнинг иқтисодий потенциалига, унинг жаҳондаги ўрнига ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади.
Валюта тизими давлатлараро битим ёки миллий қонунларга мувофиқ валюта муносабатларини ташкил қилиш ва бошқариш шаклларини ўз ичига олади. Валюта тизимининг қуйидаги турлари мавжуд. Булар – миллий, жаҳон ва халқаро (минтақавий) валюта тизимларидир.
Саноати ривожланган давлатлар иқтисодиётлари ўртасидаги интеграциянинг чуқурлашуви шароитида валюта тизими жаҳон хўжа-лик алоқаларида муҳим ва мустақил ўрин тута бошлаяпти. Валюта тизими мамлакатнинг иқтисодий ҳолатига бевосита таъсир этади (яъни ишлаб чиқариш омиллари, суръатларига, нархга, иш ҳақига ва бошқаларга).
Миллий, жаҳон ва халқаро (минтақавий) валюта тизимлари тушунчалари бир-биридан фарқланади.
Миллий валюта тизими – тарихан юзага келган бўлиб, алоҳидаолинган давлатнинг валюта муносабатларини қонун асосида ташкил қилиш ва бошқариш муносабатларини ўз ичига олади. Миллий валю-та тизимининг элементлари миллий валюта, валюта захиралари ҳаж-ми ва таркиби, валюта паритети ва миллий валюта курси, валютани конвертирлаш шартлари, мамлакат валюта муносабатларини бошқа-рувчи миллий маҳкамалар ва ташкилотлар мақоси, валюта ва олтин миллий бозорларининг фаолият юритиш шартлари, валюта назорати, валютавий чекланишлар бор-йўқлиги қоидаларини, халқаро кредит воситаларини миллий пул айланишида қўллаш қоидалари ва бошқа-лар ҳисобланади. Миллий валюта тизими мамлакат пул тизимининг асосий қисмини ташкил қилади.
Минтақавий валюта тизими элементлари тегишли шартнома шартлари асосида аниқланади.
Жаҳон валюта тизими қуйидаги элементларини, яъни халқаро тўлов воситаларининг маълум бир йиғиндиси, валюта курслари ва валюта паритети, конвертирлаш шартлари, халқаро ҳисоб-китоб шакллари, хал-қаро валюта ва олтин бозорлари режими, халқаро ва миллий банк таш-килотлари, халқаро кредит воситаларини муомалада қўллаш қоида-ларини, валюта чекловларни давлатлараро бошқариш усуллари ва бош-қаларни ўз ичига олади.
Халқаро ва минтақавий валюта тизимларининг асоси халқаро меҳнат тақсимоти, ташқи савдо ҳисобланади.
Жаҳон валюта тизими ўз ичига валюта инструментлари (воси-талари)нинг амал қилишини таъминловчи халқаро кредит – молия муассасалари ва халқаро битим ҳамда давлат ҳуқуқий меъёрлари мажмуаларини ўз ичига олади.
Минтақавий валюта тизими ривожланган давлатларнинг жаҳон валюта тизими чегарасида ташкил этилади. Масалан, Европа валюта тизими – ЕВТ бир қатор Европа давлатларининг валюта соҳасидаги ташкилий-иқтисодий муносабатлари шакли сифатида намоён бўлади ва фаолият кўрсатади.
Валюта механизми самарадорлиги, давлатнинг ва халқаро валюта-молия муассасаларининг валюта, пул ва олтин бозорларига аралашиш даражаси иқтисодий ўсиш, давлатнинг ташқи иқтисодий стратегия-сига таъсир этади.
Валюта тизими аҳамиятининг ўсиши ривожланган мамлакатлар-нинг миллий ва маҳаллий доирада валюта соҳасида давлат монопо-листик бошқарувининг янги усули ва воситаларини излашга мажбур этмоқда.
Жаҳон валюта тизими (ЖВТ) ва унинг эволюцияси
Ривожланган давлатларнинг валюта тизими нафақат улар ўртаси-даги пул ҳисоб-китоб муносабатларини, балки ички пул муомаласи-нинг катта қисмини ҳам ўз ичига олади. ЖВТ олтин стандартга асос-ланган тизимдан аста-секин мақсадли бошқариладиган, қоғоз-кредит пулларига асосланадиган тизимга айланди. Шу билан бирга, унинг ривожланиши (ўн йилликлар фарқи билан) миллий пул тизимининг ривожланиш босқичларини такрорлайди. Ички иқтисодиётда пул тизими олтин танга стандартидан олтин қуйма ва олтиндевиз, ундан кредит-қоғоз пул муомаласига ўтди ва охирги босқичда кўпроқ эъти-бор кредит воситаларига қаратиладиган бўлди.
Жаҳон миқёсида бу ҳолат кейинроқ махсус шаклларда намоён бўлди. Бунда олтин-танга стандарти мутлақо бўлмаган, олтин қуйма стандарти асрлар давомида мавжуд бўлган; олтин билан бир қаторда ёрдамчи кредит пуллари вексель, чек ва бошқа кўринишида ривож-ланган. Аммо ХХ аср бошига келиб, бу тизим халқаро иқтисодий муносабатларнинг янги шаклига жавоб бермай қолди. Бу даврнинг энг асосий белгиларидан бири капитални экспорт қилиш – ЖВТ нинг янги олтин стандарт шакллари билан қарама-қаршиликка учради. Бундан ташқари, олтин захиралари тез ривожланиб бораётган дав-латлар хазинасида тўплана борди. Шунинг учун ҳам, давлатлар ўрта-сида янги бошқариладиган валюта тизими зарур эди. 30-йилларининг иккинчи ярмида олтин стандарт шакллари ўрнига қоғоз-кредит пул муомаласи келди. У давлатга эмиссия механизмидан иқтисодиётни бошқариш воситаси сифатида фойдаланиш имконини берарди.
Жаҳон валюта тизими ривожланишининг муҳим босқичи Иккин-чи Жаҳон урушидан кейин бошланди.
Иккинчи Жаҳон уруши олтин захираларининг янги тақсимотига олиб келди:
барча давлатларнинг деярли 4/5 олтин захиралари АҚШда тўп-ланди. Долларнинг ЖВТдаетакчи ўриндалиги, олтиндевиз стандарти-нинг олтин доллар шаклини олганлигидан далолат берарди.
Бу ҳолат расмий равишда 1944 йил июлда Бреттонвудсдаги (АҚШ) БМТ Конференциясида тасдиқланганди. Унда урушдан кейинги Жаҳон валюта тизимига асос солинди.
ЖВТининг ташкилий ва фаолият тамойиллари қуйидагилар қилиб белгиланди:
– олтин ЖВТининг асоси сифатида тан олинди;
– доллар ва фунт-стерлингга халқаро ҳисоб-китобларда ва чет эл валюта захираларида асосий ўрин берилди ва уларни олтин ўрнига тақдим этилиши мумкинлиги тасдиқланди;
– долларга нисбатан барча мамлакат валюталарининг қатъий пари-тети ўрнатилди, доллар орқали эса – олтиннинг ва чет эл валюталари-нинг бир-бирига нисбатан баҳоси аниқланадиган бўлди;
– валюта курсининг доллар паритетига нисбатан тебраниши = 1 % даражасида белгиланди;
– ЖВТ ни бошқариш мақсадида Халқаро Валюта Фонди (ХВФ) ва Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банки (ХРТБ) ташкил этилди;
– валюта чеклови тизими бекор қилиниб, миллий валюта кон-вертацияси тикланди.
Бу шаклда тузилган, II Жаҳон урушидан кейинги ЖВТ халқаровалюта-молиямуносабатларидаги тартибсизликни йўқотишга имкон берди.
Аммо Бреттонвудс тизимининг қарама-қаршилиги – тартибсиз бозор (олтинстандарт) ва бошқариладиган доллар тизими бўйича иш юритиш қуйидагиларга олиб келди:
– ўзгармас олтин нархи ва нархи ўсувчи товар ва хизматлар орасида фарқ юзага келишига;
АҚШдан кўп миқдордаги капиталнинг бошқа давлатларга оқиб кетишига (1957-1971 йилларда 54,2 млрд. доллар миқдорида тўғри инвестициялар тарзида АҚШдан бошқа давлатларга оқиб ўтган);
– чет эллардаги катта ҳарбий харажатларга;
– АҚШнинг тўлов баланси тақчил бўлишига (унинг миқдори 1953-1972 йилларда – 69 млрд. долларни ташкил қилган);
– долларнинг реал курси ва унинг олтин паритети орасида узулишнинг бўлишига ва бошқалар.
Бундан ташқари, 60-йилларнинг иккинчи ярмида Ғарбий Европа ва Япония АҚШдан ўз олтин захиралари ва экспорт ҳажми бўйича икки баравар ошиб кетди. Натижада,ҳатто олтиндевиз стандарти тая-надиган умумиқтисодий асос ўз умрини тугатди. Олтиндоллар стан-дартининг бузилиши валюта бозорларида долларнинг «тушиши» ва «валюта иситмаси» деган иборалар тарзида ўз аксини топди.
Халқаро валюта бошқариш соҳаси кенгайтирилди. Бунинг учун ХВФ қошида иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш бўйича аъзо-давлатлар вазирлари даражасида қўмита ташкил этилди.
Ташкил топган валюта тизими кўп жиҳатдан ХХ асрнинг 70-йил-ларидаги жаҳон хўжалигининг ўзгарган шароитларига жавоб берарди.
Минтақавий валюта тизими (МВТ)
Ғарбий Европа валюта интеграциясининг чуқурлашуви Европа валю-та тизимининг (ЕВТ) вужудга келишига олиб келди. Бу валюта тизими минтақавий валюта тизими (МВТ) бўлиб, у ЖВТининг элементларидан биридир.
ЕВТ 1979 йили ташкил этилди. Бу МВТнинг асосий белгиси ЭКЮ механизмидир. ЭКЮ - махсус Европа ҳисоб бирлиги бўлиб, ГФР (1/3 қисми) маркаси бошчилигидаги Ғарбий Европанинг 10 мамлакати валю-тасининг «савати»га асослангандир. СДРдан фарқли равишда ЭКЮ банк ва фирмаларнинг хусусий операцияларида қўлланилади. Миллий валю-талар квотаси - ЭКЮнинг ташкил этувчилари - мамлакатнинг иқтисодий потенциали билан аниқланади ва ҳар 5 йилида қайта кўриб чиқилади. «Сават»ни қайта кўриб чиқишда ҳамма актив ва пассивлар янги курс бўйича қайта баҳоланади. Охирги марта ЭКЮ 1989 йилда белгиланган бўлиб, валюталар улуши (% ларда):
ГФР маркаси – 30,1
Франция франки – 19,0
Голланд гульдени – 9,4
Бельгия франки – 7,6
Испания песетаси – 5,3
ва бошқалар – 5,45 ни ташкил қилган.
ЕИ чегарасида ягона пул бирлигига ўтилиши ЭКЮни асосий валютага айлантиради.
Ямайка валюта тизимидан фарқли равишда, ЕВТ олтиндан ЭКЮ-нинг таъминоти сифатида кисман фойдаланади ва аъзо мамлакат-ларнинг расмий олтиндоллар захираларининг 20 фоизини бирлаш-тиради.
Валюта курслари режими валюталарнинг белгиланган чегарада сузишига асосланган (асосий курсдан = 2,25 %, Италияда беқарорлик туфайли 6 %).
ЕВТ мамлакатлараро минтақавий валюта бошқаришини Европа валю-та ҳамкорлиги фонди (ЕВХФ) орқали амалга оширади. У Марказий банк-ларга қисқа ва ўрта муддатли кредитларни валюта интервенцияси билан боғлиқ тўлов баланси тақчиллигини қоплаш учун беради.
Валюта соҳасида ягона пул асоси - жаҳон пули мавжуд эмас.
Эркин конвертация қилиш ва капитал оқиб ўтиши шароитида мам-лакатларда ички пул муомаласи ва халқаро тўлов айланмаси ўрта-сидаги чегаралар йўқолмоқда:
Миллий ва халқаро пул-кредит бозорининг биргалашиши тенден-цияси миллий пул-кредит бозорларининг ўзига хослиги, ихтисослигини сақлаган ҳолда ривожланмоқда.
Ҳатто АҚШ, ГФР, Англия, Швейцария ва бошқа бозорларда опе-рацияларни эркинлаштирган давлатларда ҳам халқаро ва миллий капитал бозорлари фарқ қилмоқда. Масалан, АҚШнинг евродоллар ва миллий капитал бозорларини олайлик. АҚШда сотувга қўйилган резидент ва резидент бўлмаганларнинг облигациялари рўйхатдан ўти-ши лозим. Бундай ҳолат халқаро бозорда мавжуд эмас.
Бундан ташқари, халқаро бозорда чиқарилганига бир ой бўлмаган қимматли қоғозлар АҚШнинг инвесторларга тақдим этилиши мумкин эмас. Бошқа кўпчилик давлатларда бундай ҳолатлар эркинроқ намоён бўлади (Франция, Бельгия, Италия, Япония ва бошқалар).
Валюта соҳасининг халқаро айирбошлаш муносабатларидаги мавқеи-нинг ошиш тенденцияси ЖВТ ривожининг ҳамма босқичларида (олтин стандартдан бошлаб) кузатилади. Миллийхўжалик жаҳон хўжалик алоқаларига қанчалик кўп жалб этилган бўлса, маҳаллий қўмиталар иқтисодиётни ташқи номақбул таъсирлардан ҳоли этишга ҳаракат қилади. Бу зиддият ҳар бир давлатнинг олтин стандартдан бошлаб, то ҳозирги кунгача бўлган эволюциясини белгилаб берди
Юқоридаги мисоллардан маълум бўлдики, ривож-ланаётган давлатлар ривожланган давлатларнинг миллий валюта кўрсаткичларининг барқарорлашувидан манфаатдор. Бунда асосий конвертирланадиган валюталарнинг миллий валютани сиқиб чиқа-риш жараёни кузатилади. Бунда ривожланган давлатлар валюта сиё-сатининг ривожланаётган давлатлар валюта сиёсатига кириб бориши кузатилади. Бу жараён албатта, резидентларга чет эл валютасида шартномалар тузиш рухсат этилган давлатлардагина амалга ошади.
Бу валюта ўрин алмашинувининг энг салбий оқибатларидан миллий бюджет, пул ва курс сиёсатининг таъсирчанлигининг камайишидир.
Аммо бу дегани, ривожланаётган давлатлар ривожланган давлат-ларнинг пассив объекти, дегани эмас.
Валюта курсининг келиб чиқиши мамлакатлар иқтисодий фао-лиятининг муҳим ва ажралмас таркибий қисми бўлган халқаро сав-дони ривожлантириш билан боғлиқ. Валюта курси халқаро савдони ривожланишига таъсир кўрсатиш билан ички иқтисодиётга ҳам таъ-сир кўрсатади. Бунга сабаб валюта курси ҳолати билан мамлакат иқтисодиётининг барча соҳаларининг ҳолати ўртасидаги ўзаро боғ-лиқликдир.
Валюта курси, асосан, капитал ва кредит ҳаракатида, товар ва хизматлар савдосида валюталарни ўзаро айирбошлаш каби жараёнларни амалга оширади. Масалан, экспорт қилувчи чет эл валю-тасидан олган тушумини ўз миллий валютасига айлантиради, чунки бошқа давлатнинг валютаси унинг ўз давлатида қонуний равишда харид қилиш ва тўлаш воситаси сифатида амал қила олмайди. Импорт қилувчи четдан сотиб олган товарларни тўловни амалга ошириш учун миллий валютада олган тушумини чет валютасига алмаш-тиради. Жаҳон бозори ва миллий бозор нархларини ҳамда турли мамлакатларнинг миллий ва чел эл валютасида ифодаланган қиймат кўрсаткичларини таққослайди.
Шунингдек, фирма ва банкларнинг чет эл валютасида мавжуд бўлган даврий қайта баҳолаш ва бошқа жараёнлар учун. Валюта курси – бу бир мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакатлар пул бирликларида ёки халқаро пул бирликларида (СДР, ЭКЮ) ифодалан-ган баҳосидир. Ташқи жиҳатдан валюта курси жаҳон бозоридаги талаб ва таклиф асосида аниқланган бир валютани бошқа бир валю-тага нисбатан ҳисоблаб чиқилган коэффициенти сифатида намоён бўлади. Аммо валюта курсининг қиймат асоси валютани харид қилиш қобилияти ҳисобланади. Бу иқтисодий тушунча товар ишлаб чиқа-ришда иштирок этади ва товар ишлаб чиқарувчилар билан жаҳон бозори ўртасидаги ишлаб чиқариш муносабатларини ифодалайди. Қиймат товар ишлаб чиқариш иқтисодий шароитларининг барча жи-ҳатларини ифодалайди. Бир мамлакат пул бирлигининг бошқа мам-лакат пул бирлигига таққосланиши ишлаб чиқариш ва айирбошлаш жараёнида юзага келадиган қиймат муносабатларига асосланади. Иш-лаб чиқарувчилар ва харидорлар валюта курси ёрдамида товар ва хиз-матларнинг миллий нархларини бошқа давлатлар нархлари билан со-лиштиради. Бундай солиштириш натижасида ишлаб чиқаришни мам-лакат ичкарисида ривожлантириш ёки чет элга инвестиция қилишни ривожлантиришга асосланган фойдалилик даражаси юзага келади.
Валюта курси бошқа иқтисодий тушунчалар билан узвий боғ-лиқдир. Валюта курсининг ўзгаришига бир қанча омиллар таъсир этади. Бу омиллар иқтисодий, сиёсий, структура, ҳуқуқий ёки психо-логик характерга эга бўлиб, валюта курсига тўғри ёки тескари таъсир кўрсатади. Валюта курсига таъсир этувчи омилларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
1. Валюта курсининг динамикасини бевосита аниқловчи ёки халқаро иқтисодий айирбошлаш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган омиллар:
– халқаро айирбошлашда қатнашувчи мамлакатларнинг ялпи мил-лий маҳсулотининг (ЯММ) тўлов баланси;
– пулнинг ички ва ташқи таклифи;
– фоиз ставкалари.
Бу кўрсатилган омилларни сабаб (уюшган) сифатида кўрсатиш мумкин.
2. (Уюшган) сабаб-омилларнинг ўзгаришига таъсир этувчи ва валюта курсини ўрнатиш механизмида бошқарувчи сифатида таъсир этувчи омиллар.
3. Иқтисодий тизимни динамик тизим тенглигидан чиқиб кетиши натижасида юзага келадиган омиллар:
– иқтисодий тангликнинг намоён бўлиши;
– давлат бюджети тақчиллиги
– назоратсиз эмиссия;
– инфляция;
– ички ва ташқи баҳолар ўртасидаги фарқ.
– монопол ишлаб чиқариш;
– пулларнинг хорижий валюта функциясини бажариши.
а) Тўлиқ ҳажмда тўлов воситаси;
б) жамғариш воситаси;
в) Капиталнинг четга оқиб кетиши;
– инвестицияни қисқартириш;
– ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиши.
– ресурслар айланмасида қатнашмаслик;
– истеъмолчилар фойдаларининг пасайиши;
– валюта биржасидаги ўйин;
– товарларнинг «ювилиши»;
– демпинг баҳоларидан фойдаланиш орқали айрим фирма-ларнинг олиб бораётган ташқи савдо фаолияти.
4. Сиёсий омиллар;
– мамлакат пул тизимига бевосита ўзгариш киритувчи сиёсий қарорлар;
– бошқарув тузилмасининг барқарорлик даражаси;
– иқтисодий тизимни бошқаришда ишончлилик даражаси;
– иқтисодий ва сиёсий структура вакилларини бир-бирини тушуна олиш даражаси;
– қонунларни бажарилиш даражаси;
– иқтисодиётда давлат улушининг миқдори;
– мамлакатдаги сиёсий кучлар ўртасидаги келишмовчиликлар дара-жаси;
– иқтисодиётни кўтариш бўйича аниқ ишланган дастурнинг йўқлиги;
– аҳолининг бошқарув структурасига ишончлилик даражаси;
– хусусий капиталнинг ҳимояланганлик даражаси.
Қонуний меъёрларга ва амалиётга мос ҳолда биржада чет эл валю-тасининг курсини, қимматли қоғозлар курсини ёхуд товарлар баҳо-сининг ўрнатилиши, қисқача қилиб айтганда, валюта курсини ўрна-тиш котировкалаш деб аталади. Жаҳон амалиётида котировкалаш-нинг 2 хил усули мавжуд;
· Тўғри котировка. Агар хорижий валюта бирлигининг баҳоси миллий валютада кўрсатилса, яъни миллий валютада хорижий валю-танинг бир бирлигига тўғри келадиган миқдорда кўрсатилса, тўғри котировка деб аталади. Масалан, 2006 йилнинг 30 сентябрида 1 АҚШ долларига нисбатан ўзбек сўмининг курси 1250.00 сўмни, 1 Россия рублига нисбатан 47.00 сўмни ташкил этди. Бундай котировка ҳо-зирги вақтда жаҳондаги кўпчилик мамлакатларда қўлланилиб келин-моқда.
· Эгри (тескари) котировка. Бунда бир бирлик миллий валюта-нинг хорижий валюталардаги миқдори ўрнатилади, яъни бир бирлик миллий валютанинг хорижий валютадаги баҳоси кўрсатилади, маса-лан;
1
1 сўм = АҚШ доллари ёки 1 АҚШ доллари 1950.00 сўм
1950.00
1
1 сўм = Россия рубли ёки 1 Россия рубли = 67.00 сўм
67.00
Буюк Британияда фунт стерлинг, Австралия доллари ва ЭКЮ-нинг курси тескари котировкалаш ёрдамида ўрнатилади. Агарда икки валюта ўртасидаги нисбат қандайдир учинчи валютага нисбатан олинган курсларида аниқланса, бундай нисбатни «кросс-курс» деб аталади.
Масалан: 1 АҚШ доллари = 30.00 Россия рубли
Аммо уларни қўллаш қуйидаги 2 ҳолатда зарур ва фойдалидир;
– сизнинг талабингиздаги валютага эга бўлган сотувчиларда сизнинг валютангизга талаб мавжуд эмас. (Масалан, сўмни Япония иенасига алмаштириш керак. Бу ерда учинчи валюта АҚШ доллари бўлсин. Япония иенаси сотаётганлар ичида сизнинг валютангизни сотиб олишни хоҳлайдиганлар йўқ).
Олди-сотди битимларини амалга оширишда валюта бозорида қуйидаги валюта курсларининг кўринишларидан фойдаланилади;
«Спот-курс» бу нақд (касса) битимларнинг курсидир. Спот-курс бу бир мамлакат пул бирлигининг шартнома тузилган вақтда ўрна-тилган баҳо бўйича бошқа мамлакатлар пул бирликларида ифода-ланган баҳосидир. Бунда валютани валюта битими тузилган кундан бошлаб 2 иш кунида алмаштириб бериш шарт ҳисобланади. «Фор-вард» курс–бу муддатли валюта битимларининг курсидир.
Форвард курси валютани келажакда аниқ бир кунга етказиб бериш шарти билан сотилиш ва харид қилиш баҳосини ўзида ифода этади.
Форвард битимлари, одатда, валюта курсларининг ўзгариши нати-жасида юзага келадиган хавф-хатарларни бартараф қилиш мақсадида ишлатилади. Битим тузилаётган пайтда форвард курсда аниқланади ва ана шу курс бўйича валюта сотилади ёки сотиб олинади. Агар шар-тнома муддати тугаган кунда курс шартнома курсидан фарқ қилса, унда бир томон фойда кўради иккинчи томон эса зарар кўради. Маса-лан, сиз 2015+ йил 1 январда 1$=1965 сўм курсида сотиб олиш бити-мини туздингиз. Аммо 2016 йил 1-июнь куни 1$=1970 сўмни ташкил этди, натижада сиз ҳар бир долларга 5 сўм миқдорида қўшимча фойда кўрдингиз.
Агар 1-июнь куни 1$=1963 сўмни ташкил этса, унда ҳар бир дол-лардан 2 сўмдан зарар кўрасиз.
Муддатли битимлар бўйича валюта курслари (репорт) устама ёки дастхат методи бўйича котировка қилинади ва «аутрайт» курслари, деб аталади.
Форвард курс + Спот курс + Устама Форвард курс + Спот курс-Дисконт.
Банклар валюта операцияларини амалга оширишда валютани со-тиш ва сотиб олиш курсини ўрнатади. Бу курслар сотувчининг ва харидорнинг курси деб аталади.
Сотувчи курси – банкнинг валютани сотиш курси.
Харидор курси – банкнинг валютани сотиб олиш курси.
Бу курслар ўртасидаги фарқ маржа деб аталади ва у хизмат харажатларини қоплашга ва маълум даражада фойда олишга сарф-ланади.
Валютанингэнгмуҳим характеристикаси унинг конвертирлан-ганлигидир.
Конвертирланганлик даражасига кўра валюта курси 3 га бўлинади.
– эркин «сузиб» юрувчи;
– чекланган даражада «сузиб»юрувчи;
– қайд этилган валюта курслари.
Валюта курси товар баҳоси каби шу гуруҳларга бўлинади.
Эркин «сузиб» юрувчи валюта курси маълум валютага бўлган бозор талаби ва таклифи таъсирида ўзгариб туриши мумкин. Масалан, АҚШ доллари, Япония иенаси, Англия фунт стерлинги. Шу боис, бу валюталар жаҳон валюта айирбошлашида кенг иштирок этади.
Чекланган даражада «сузиб» юрувчи валюта курсларининг ўзга-риши айрим валюталар ёки бир гуруҳ валюталар (валюта савати) курси ўзгаришига боғлиқ. Мисол учун «Учинчи дунё»нинг кўпчилик мамлакатлари ўз валюталарини АҚШ долларига, Европа мамлакат-ларининг ЕУРОга ва бошқа хорижий валюталарга боғлайдилар. Собиқ социалистик мамлакатлар валюта курсларини валюта саватига нисбатан ҳисоблайдилар. ЭКЮ ҳам худди шундай тартибда ҳисобла-нади. Чекланган даражада “сузиб” юрувчи валюта курслари кири-тилган мамлакатлар ўз валюталарининг тебраниш чегарасини ўзлари ҳамкорлик қилаётган мамлакатлар билан келишиб оладилар.
Қайд этилган валюта курси – бу хорижий валютада ифодаланган миллий пул бирлигининг давлат томонидан расмий ўрнатилган ба-ҳоси бўлиб, унга валюта бозорларидаги талаб ва таклифнинг ўзга-риши таъсир қилмайди. Ҳозирги вақтда қайд этилган валюта курси кам ривожланган мамлакатларда ёки иқтисодий ташқи бозорга етарли даражада кириб бормаган мамлакатларда уларнинг молия тизимини ва миллий ишлаб чиқаришини кучли хорижий рақобатчиларидан ҳимоя қилиш ва қувватлаш мақсадида қўлланилади.
ТАКДИМОТ (ПРЕЗЕНТАЦИЯ) ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА
25-Мавзу. Халқаро ҳисоб-китоб операциялари
Режа:
Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банклари нафақат мамла-кат ичкарисида, балки бошқа мамлакатлар билан ҳам турли хил опе-рацияларни олиб борадилар. Тижорат банкларининг бошқа мамла-катлар билан олиб борувчи операциялари уларнинг халқаро опера-циялари деб юритилади. Тижорат банкларининг халқаро операция-лари ўз ичига халқаро савдода иштирок килувчилар ўртасидаги муно-сабатларни, ссуда капитали бозорида инвестиция фаолиятини юри-тувчи, туризм, хорижий қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш, валютани айирбошлаши чек, вексель, инкассация учун банк акцепт-ларини қабул қилиш билан шуғулланувчи мижозлар томонидан та-лаб қилинадиган хизматларни ўз ичига олади.
Халқаро операциялардан банкка тушадиган даромаднинг энг асосий қисмини кредит беришдан тушадиган даромадлар ташкил қилади. Халқаро савдони банк томонидан кредитлаш товар ва товар ҳужжатларини гаровга олиш асосида кредит бериш, вексель бўйича ва акцепт кредитларни, банк ссудаларини бериш шаклида амалга оширилади. Ташқи савдони кредитлашнинг янги шаклларига лизинг, факторинг ва форфетирлаш кабиларни киритиш мумкин. Ўрта ва узоқ муддатли халқаро банк кредитлариеврокредит шаклида ҳам берилади.
Банклархалқарооперацияларинингяна бир тури бу банклар-нинг валюта операциялари ҳисобланади. Банкнинг бир валютани бошқа валютага алмаштириш билан боғлиқ халқаро операциялари валюта операциялари дейилади. Уларни амалга ошириш зарурияти мавжудлигининг асосий сабаби халқаро савдо, халқаро кредит ва хиз-матлар бўйича ҳисоблашишларда ягона тўлов воситасига эга бўлиш зарурлиги ҳисобланади.
Турли хил валюта операциялари йиғиндиси жаҳон ссуда капи-тали бозорининг асосий қисмларидан бири бўлган валюта бозорини ҳосил қилади. Валюта бозорида хорижий валютага талаб ва таклиф мужассамлаштирилади. Таклиф сотилган товар ва хизматлар учун да-ромад олган экспорт қилувчидан, талаб эса сотиб олинган товар ва хизматларни тўлаш учун хорижий валютага муҳтож импорт қилув-чилардан келиб чиқади. Валюта операциялари асосини товарлар ва хизматлар, капитал ва кредитларнинг халқаро ҳаракати ташкил этади.
Валюта бозорида операцияларни алоҳида олинган банклар, ком-паниялар ва жисмоний шахслар амалга оширадилар. Биржа ичида ва ундан ташқаридаги валюта бозорларибир-биридан фарқ қилади. Валюта операцияларининг кўпчилиги биржадан ташқаридаги бозор-ларда тижорат банклари орқали амалга оширилади.
Банклар бир-бири билан (бевосита ёки брокерлар орқали), ми-жозлари билан валюта операцияларини халқаро банклараро валюта бозорида ва биржаларда олиб боради. Валюта шартномаларининг асосий қисми халқаро банклараро валюта бозорида тижорат банклари ўртасида имзоланади.
Валюта чекловлари йўқ ёки сезиларли бўлмаган давлатларда (АҚШ, Япония, ГФР, Буюк Британия, Гонконг, БАА ва бошқ) валюта муомалаларини ихтиёрий банк амалга ошириши мумкин. Миллий валю-та конвертирланмаган давлатларда валюта операцияларини фақатгина давлат рухсат берган банклар амалга оширади.
Банкнинг валюта бозоридаги фаоллиги банкнинг йириклигига, унинг обрўсига, хорижий бўлимлари ва филиаллари тармоқларининг ривожланганлик даражасига, ЭҲМ билан таъминланганлигига, теле-фон ва телеграф алоқаларининг ривожланганлигига боғлиқ. Валюта операцияларининг асосий қисми йирик тижорат банкларига тўғри келади. Улар нафақат валютани сотади ва сотиб олади, халқаро ҳи-соб-китобларни бажаради, балки хорижий валюта захираларини сақ-лайди ва валюта курсларини аниқлайди. Бошқа банклар уларга коти-ровка юзасидан мурожаат қилади ва ўз мижозлари учун валютани сотиб олади.
Кўпчилик мамлакатларда (Япония, ГФР, Франция, Италия, Австралия, Нидерландия) яхши тараққий қилган махсус валюта бир-жалари мавжуд. ХХ асрнинг 70-йилларидан бошлаб, фонд ва товар биржаларида валюта билан савдо қилиш тарқалган.
Банклар томонидан валюта операциялари банкнинг ўз ҳисоби-дан ёки мижозлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. Валюта операциялари хорижий валютада ифодаланган нақдсиз тўлов воси-талари: банк депозитлари, чеклар векселлар, ўтказмалар ҳисобига амалга оширилади. Нақд хорижий валютаси ҳисобига амалга ошири-ладиган операциялар ҳажми анча кичикдир.
Тижорат банкларининг халқаро ҳисоб - китоб операцияларида турли ҳисоб шакллари қўлланилиши мумкин. Булар қаторига банк буйруғига асосан пул ўтказиш, банк чеки, банк вексели, аккредитив, инкассо шакллари ва бошқаларни киритиш мумкин.
Ўтказма – бу банкни ўз мижозининг талабига асосан, унинг маблағи ҳисобидан тўланиши зарур бўлган маблағни почта ёки телеграф йўли билан ўтказиб қўйиш тўғрисидаги бошқа мамла-катдаги банк-корреспондентга берган буйруғи ҳисобланади. Валю-тани олишнинг энг тез ва ишончли воситаси телеграф ўтказмасидир. Банк-корреспондентлар томонидан махсус коднинг қўлланиши валю-та маблағлари бўйича зарар келтириш ва ўз мижозларига маблағ-ларни ўтказишда банк томонидан хатоларга йўл қўйишдан сақлайди. Ўтказмада банк икки операцияни бир вақтнинг ўзида бажаради.Миллий валюта ҳисобига мижозига хорижий валютани сотади ва хорижий валютани чет элга ўтказиб беради.
Банк чеки– бу банкнинг хорижий банк-корреспондентга маъ-лум миқдордаги пулни чек эгасига, унинг шу банкда мавжуд бўлган корреспондентлик варақасидан тўлаш тўғрисидаги ёзма буйруғидир.
Банк вексели - бу ўтказма вексель (тратта) бўлиб, банк томо-нидан хорижий банк корреспондентига тўлаш учун берилади.
Халқаро ҳисоб-китоб деганда биз талаблар ва мажбуриятлар бўйича тўловларни мувофиқлаштириш тизими тушунамиз. Халқаро ҳисоб-китоблар тижорат банк-корреспондентлари орқали ўтказма, чеклар, векселлар, ўзаро талаб ва мажбуриятларни тенглаштириб воз кечиш йўли билан нақд валютасиз амалга оширилади.
Халқаро ҳисоб-китоблар шаклларининг баъзилари ўтказилиш йўллари билан ички ҳисоб-китобларга ўхшаш бўлса-да, аммо улар-нинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Бу хусусиятларни қуйидагича таърифлаш мумкин.
Биринчидан, одатда, улар ҳужжат тарзида, яъни молия (чек, век-сель) ва тижорат (коносамент, накладной) ҳужжатлари ёрдамида амалга ошади.
Иккинчидан, халқаро ҳисоб-китоблар унификациялашган (бир шаклга келтирилган). Бундай ҳисоб-китобларни амалга оширишда аксарият мамлакатларнинг банклари, шу жумладан, МДҲ вексель ва чек конвенцияларига амал қилишади. Женевада 1930 ва 1931 йил-ларда кабул қилинган ва Париж халқаро савдо палатаси эълон қилган «Ҳужжатли аккредитивлар бўйича унификациялашган қоида ва анъа-налар» ва «Инкассо бўйича унификациялашган қоидалар»га мувофиқ халқаро миқёсда ҳисоб - китоб операциялари олиб борилади. Бу ҳужжатларга ташқи савдо алоқаларида банкка аккредитив тўғрисида буйруқ берилганда ва инкассо топшириқномалари берилганда муро-жаат этиш лозим бўлади.
Ҳужжатли аккредитив ва ҳужжатли инкассо классик ва энг кенг тарқалган ҳужжатли ҳисоб-китоб шакли бўлиб ҳужжатли аккредитив ва ҳужжатли инкассо ҳисобланади.
бу банк (банк-эмитент) мажбурияти бўлиб, мол сотиб олувчи (импорт қилувчи) кўрсатмасига биноан мол сотувчи (экспорт қи-лувчи) варағига маблағни ўтказиш ёки траттани тегишли суммада (хизмат ёки товар) акцептлашни сотувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатга мувофиқ амалга оширишни ифодалайди. Аккредитив шаклидаги ҳисоб-китобларда бир қанча банклар иштирок этиши мумкин: аккредитивни очувчи банк-эмитент, сотувчига аккредитив очилгани тўғрисида ха-бар берувчи банк, аккредитивни тўловчи ёки траттани акцептловчи банк. Шу билан биргаликда банк эмитентда бошқа банклар ўрнида бир банкнинг ўзи ҳам иштирок этиши мумкин.
Аккредитив операциялари тўрт асосий босқични босиб ўтади.
Биринчи босқич. Импорт қилувчи товарнинг жўнатишга тайёр-лиги тўғрисида хабар олгандан кейин ўз банкига (банк-эмитент) экс-порт банкида маълум сумма ва муддатга аккредитив очиш топши-риғини беради. Аккредитив очиш топшириғи билан бирга аккредитив берилиши учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилади.
Иккинчи босқич. Банк-эмитент тегишли банкда аккредитив очилади ва экспорт қилувчига бу ҳақда хабар қилинади, зарур бўлса аккредетив очилганлиги тасдиқланади.
Учинчи босқич. Товарни жўнатган экспорт қилувчи банкка та-лаб этилган ҳужжатларни тақдим этади ва товар учун тегишли тўлов-ни олади (одатда у экспорт қилувчининг ҳисобварақасига ўткази-лади).
Тўртинчи босқич. Экспорт қилувчи банки товар ҳужжатларини банк-эмитентга юборади, у, ўз навбатида, бу ҳужжатларни импорт қилувчига тақдим этади ва аккредитив суммасини қоплайди (импорт қилувчи бу суммани тўлаб беради).
Мажбурият турига кўра банк аккредитиви «чақириб олинади-ган» ва «чақириб олинмайдиган» бўлади. «Чақириб олинадиган» ак-кредитив муддатдан илгари импорт қилувчи ёки банк-эмитент кўр-сатмасига биноан бекор қилиши мумкин. Бундай аккредитив экспорт қилувчи манфаатларига жавоб бермайди ва амалиётда кам учрайди. «Чақирил-майдиган» аккредитив экспорт қилувчи рухсатисиз бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас. У банк-эмитентнинг экс-порт қилувчига тўловни амалга ошириш ёки траттани акцептлашнинг қатъий мажбуриятини ўз зиммасига олади. Экспорт қилувчи учун «чақирилмайдиган» аккредитив қўлланилиши жиҳатдан афзал ҳисоб-ланади. Агар банк - эмитент аккредитивни очувчи банкка валюта қоп-ламасини жўнатса, аккредитив таъминланган, акс ҳолда таъминлан-маган дейилади.
Ҳужжатли инкассо операциясида экспорт қилувчи ўз банкига инкассо топшириқномасини беради ва ташқи савдо шартномасида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш билан импорт қилувчидан маълум валюта миқдорини олиш лозимлигини кўрсатади. Бошқача қилиб айтганда, экспорт қилувчи ўз банки орқали импорт қилувчи банкига инкассация учун ҳужжатларни жўнатади. Инкассация опера-цияси тўрт асосий босқичдан ўтади.
Биринчи босқич. Экспорт қилувчи ўз банкига инкассо топ-шириқномаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни беради.
Иккинчи босқич. Экспорт қилувчи банки импорт қилувчи мамлакатдаги банк-корреспондентга инкассо топшириқномаси ва ҳужжатларни юборади.
Учинчи босқич.Банк-корреспондент импорт қилувчига ҳуж-жатларни тақдим этади ва инкассо топшириқномасида кўрсатилган суммани олади ёки траттани акцептлайди.
Тўртинчи босқич. Олинган тўлов миқдори импорт қилувчи банкидан экспорт қилувчи банкига, ундан эса экспорт қилувчи счё-тига ўтказилади.
Валюта операцияларини валюталар ўртасидаги нисбатни аниқ-ламасдан ва уларни алмашмасдан ўтказиш мумкин эмас. Бу нисбат-лар валюта «котировка»лари ёрдамида ўрнатилади. Валюта котиров-каси деганда алмаштириш учун тақдим этилган валюталар курсини ўрнатиш ва улар орасидаги нисбатни ўрнатиш тушунилади.
Валюта котировкаси расмий ва бозор котировкасига бўлинади. Расмий валюта котировкасини давлат амалга оширади (асосан Марказий банк). Расмий валюта курсидан давлат валюта операция-ларида, божхона ишларида, тўлов балансини тузишда фойдалани-лади.
Валюта курсини аниқлаш усуллари валюта тизимларининг ху-сусиятларига кўра турли мамлакатларда турличадир. Қаттиқ валюта чекланишлари мавжуд давлатларда валюта курси икки усулда ўрна-тилиши мумкин. Биринчиси - соф бошқарув усули. Ҳукумат ёки Мар-казий банк талаб ва таклифдан қатъий назар миллий валюта курсини белгилайди. Бунда валюта курси бошқа валюта ёки бир қанча валю-талар(валюта савати)га нисбатан белгиланади. Шу билан бирга, кўп-чилик Марказий банклар турли операцияларда турлича валюта курс-ларини белгилашади.
Иккинчи усул Польша, Чехия, Словакия, Болгария, Руминия каби давлатларда кўпроқ қўлланилади. Бу усулда Марказий банк расмий валюта курсини биржа курси даражасида белгилайди ва бир-жа курсининг расмий валюта курсига нисбатан ўзгариш чегарасини белгилаб беради. Валюта курсининг шу ўзгариш чегарасини белгилаб бериш банк ишида валюта коридори деб ҳам юритилади. Амалиётда валюта биржа курсининг расмий курсга нисбатан ўзгариш хавфи ку-затилса, Марказий банк валюта интервенциясини амалга оширади, яъни хорижий валютани сотади ёки сотиб олади.
Валюта чекловлари йўқ ёки сезилмас даражада бўлган дав-латларда Марказий банк талаб ва таклиф (миллий валютанинг эркин сузиб юришида) ҳамда валюта интервенцияси (бошқарилувчи сузиш-да)дан келиб чиққан ҳолда валюта курсини белгилайди. Валюта биржалари фаолият кўрсатувчи давлатларда валюта курси қарийб ҳар куни биржа маклери ва Марказий банк томонидан валютани сотиш ва сотиб олишга берилган аризалар, Марказий банк интервенцияси сиё-сати бўйича фаолиятини инобатга олган ҳолда ўрнатилади.
Бозор котировкаси талаб ва таклиф асосида нобиржавий валю-та бозорида амалга оширилади.
Қаттиқ валюта чекловлари мавжуд мамлакатларда бозор коти-ровкаси деярли мавжуд эмас. Ҳамма операциялар расмий курс бўйича амалга ошади. Валюта чекловлари қисман мавжуд (сезиларсиз) ёки йўқ мамлакатларда бозор курсини бир-бири билан доимий мулоқотда бўлган йирик тижорат банклари ўрнатади. Бу банкларни маркет-мейкерлари деб атайдилар. Бошқа банклар котировка юзасидан уларга мурожаат қилишади. Банклараро валюта котировкалари мар-кет - мейкерлар томонидан ҳар бир валюта бўйича мавжуд бўлган ёки кутилаётган талаб ва таклифни таққослаш (бу операция амалиётда фиксинг деб аталади) асосида белгиланади.
Валюта биржаси йўқ давлатларда валюта бозори қатнашчилари банклараро курслардан фойдаланади. Банклараро бозордаги ўртача курс банк мижозлари учун валюта курсини ўрнатишнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Валюта биржалари мавжуд давлатларда банклараро котировкалар банкларнинг тўлов айланиши, тўловга лаёқатлилигини ҳисобгаолганҳолда,расмий биржа котировкалари атрофида ўзгариб туриши мумкин. Бундай банкларда расмий биржа котировкаси улар-нинг мижозлари учун валюта курсларининг асоси бўлиб хизмат қила-ди. Эркин валюта бозорида унинг ҳар бир элементлари (биржадаги ва биржадан ташқаридаги) бир-бирига таъсир этади ва улардаги валюта котировкалари ўзаро боғлиқ бўлади.
Валюта бозорида валютани котировка қилишнинг икки усули мавжуд: тўғри ва эгри. Кўпчилик давлатларда тўғри курс қўллани-лади. Бу усулнинг моҳияти шундаки, хорижий валюта бирлигининг курси тўғридан-тўғри миллий валютада ифодаланади. Эгри котиров-када миллий валюта бирлиги маълум миқдордаги хорижий валютада ифодаланади. Бу усул (эгри катеровка) Буюк Британияда, 1987 йил-дан эса қисман АҚШда қўлланилади. Банклараро валюта бозорларида валюта курсининг котировкаси кўпроқ АҚШ долларига нисбатан белгиланади. Бу ҳол долларнинг халқаро тўловларда кўп қўллани-лиши ва захира воситаси сифатида сақланиши билан боғлиқ. Савдо-саноат соҳасида фаолият олиб борувчи мижозлар учун валюта коти-ровкалари амалга ошириш кросс-курсга асосланади.
Кросс-курсда икки валютанинг курсга асосланган нисбати учинчи валютага нисбатан аниқланади. Масалан, Ўзбекистон Марка-зий банки сўмнинг япон иенига нисбатан курсини аниқламоқчи дейлик. Бу ҳолда иенанинг сўмга нисбатан курси долларга асосланган ҳолда аниқланади. Айтайлик,
1950 сўм -------1 доллар
1 доллар -------115 япон иени десак,
у ҳолда кросс курсда 1 япон иен неча сўм туришини
1 япон иен ----------- 1250 сўм х 1 х 1 / 1 х 115 = 10,87 сўм, ёки 10 япон иени 100 сўм 87 тийинга тенг.
ХХ асрнинг 70-йиллари охирларидан бошлаб, Ғарбий Европада валюталарни сотиш ва сотиб олишда Америка долларидан кўра, Германия Федератив Республикасининг маркаси кўп қўлланила бош-лади. Бу эса халқаро иқтисодий муносабатларда Германия маркаси-нинг обрўсининг ошишига олиб келди.
Кўпгина валютаси конвертация қилинмайдиган, валютавий чекла-нишлар мавжуд бўлган давлатларда расмий валюта бозори билан бирга норасмий валюта бозори, яъни қора бозор ҳам мавжуд. Ҳамма банклар ҳам бозор(олдин айтиб ўтганимиздек маркет-мейкерда)да актив валюта котировкасини олиб бора олмаслиги мумкин. Бунинг учун банклар маълум миқдорда ўзларининг валюта захираларига эга бўлишлари лозим. Банклар валюта битимларининг салмоғи улар фао-лиятининг салоҳиятига боғлиқ бўлади. Масалан, жаҳонда йирик банк-лардан саналмиш Дойче Банк, Барклайс Бэнк каби банкларнинг валю-та битимларининг суммаси 6-10 млн. долларни ташкил қилса, баъзи бир кичик банклар валюта битимининг энг юқори ҳажми 3-5 млн. долларни ташкил қилиши мумкин. Маржа ҳажми турли омилларга боғлиқдир. Одатда, беқарор конънюктура даврида, валюта курслари-даги фарқдан зарар кўриши эҳтимоли юқори даврларда маржа ошади. Маржа миқдорига шартнома ҳажми ҳам таъсир этиб, у кичик бўлса, маржа юқори бўлади. Расмий ахборотномаларда иккала курс, улардан бири ёки ўртача курс кўрсатиши мумкин. Ўртача курс - сотувчи ва сотиб олувчи курсларининг ўрта арифметиги. Сотувчи ўртача курси– сотувчи ва ўртача курснинг ўрта арифметиги. Харидор ўртача курси– харидор ва ўртача курснинг ўрта арифметиги.
Халқаро тўлов айланмасида хорижий валюта нақд эмас, балки нақдсиз ҳолатда амал қилади. Табиийки, турли хил тўлов воситалари курслари турлича, чунки уларда ишончлилик ва валюта таваккалчи-лиги даражалари турличадир. Телеграф ўтказмаси курси энг юқори-дир, чунки унда хорижий валюта шу заҳоти ёки келаси куни тўла-нади. Бу валюта таваккалчилигини деярли четлаб ўтиш имконини беради. Одатда, уларнинг курслари расмий бюллетен ва котировка жадвалларида эълон қилинади. Бошқа тўлов воситалари курси у асосида аниқланади.
Валюта бозорида турли хилдаги шартномалар амал қилади. Уларнинг кўпчилиги спот шартлари асосида амалга оширилади. Унинг асосий хусусияти шундаки, битимни имзолаш ва бажариш вақтлари қарийб мос келади. Битимнинг бундай турида валюта сотув-чидан сотиб олувчига шартнома имзоланиши биланоқ етказилади (кўпи билан икки иш куни ичида). Спот шартномаларига жами валю-та шартномаларининг 90 % тўғри келади.
Иккинчи валюта шартномаси тури –муддатли шартнома. Бун-дай шартномаларнинг икки хусусияти бор. Биринчидан, шартнома имзоланиши ва бажарилиши орасида маълум вақт интервали бор: бир ҳафтадан олти-ўн икки ойгача.
Иккинчидан, валюта курси шартнома имзоланган даврда бел-гилангани бўйича қабул қилинади. Валюта курсларининг ўзгариш-лари унга таъсир этмайди. Муддатли шартномалар валюта таваккал-чиликларидан суғурталаниш ёки валюта спекуляцияси мақсадида амалга оширилади. Экспорт қилувчи ўзини хорижий валюта курси-нинг тушишидан суғурталаш мақсадида келгуси валюта даромадини муддатли курс бўйича сотиши мумкин. Импорт қилувчи хорижий валюта курси ошувидан ўзини суғурталаш мақсадида келгуси валюта тушумини маълум муддатга муддатли курс бўйича сотиши мумкин. Ривожланган давлатлар валюта бозорларида валюта курсининг ўзга-ришига қараб ишловчи валютачилар фаолияти тўғрисида қисқача тўхталиш мумкин. Бу валютачиларнинг асосий мақсади валюта бозорларида валюта курсларининг ўзгариши асосида катта фойда олишдан иборат. Валюта курсининг ошиши ёки пасайишига қараб фаолият кўрсатувчиларни халқаро амалиётда «айиқлар» ва «буқалар» деб аташади. Улар фаолиятининг моҳияти қуйидагилардан иборат. Агар амалиётда валюта курси тушиши кутилса, валюта курси пасайишига ўйновчилар (уларни халқаро валюта бозорларида «айиқ-лар» деб аташади) валютани шартнома тузилган давр (муддатли курс) курси билан сотиш тўғрисида муддатли шартнома тузадилар. Агар бу муддатда валюта курси тушса, «айиқлар» валютани бозордан пасай-ган курсда сотиб олиб, уни муддатли курс, яъни олдинги шартномада кўрсатилган юқори курс бўйича сотадилар ва курслар ўртасидаги фарқ миқдорида фойда оладилар.
Валюта курсининг кўтарилишига ўйновчилар («буқалар») эса валюта курси ошиши кутилганда, валютани кейинчалик шартнома тузилган вақтдаги курс бўйича сотиб олишга келишилган муддатли шартнома тузадилар. Курс ошганда эса валютани муддатли шарт-номада белгиланган (олдинги) нарх бўйича сотиб оладилар ва ошган - юқори нархда сотиб фойда кўрадилар.
Банклар томонидан амалга ошириладиган муддатли операциялар форвард операциялари деб юритилади.
Форвардоперацияларидагивалютакурсиспотшартномаси бўйича курсдан фарқланади. У мукофот ва чегирма усули билан ўрна-тилади. Мукофот форвард курси спот курсидан кўплигини билди-ради. Форвард маржаси, яъни спот ва форвард орасидаги фарқ жаҳон капитали бозоридаги депозитларнинг фонд ставкаларига боғлиқ бўла-ди. Депозит фоизи кам давлатларда валюта курси мукофот билан, депозит фоизи катта давлатларда валюта курси чегирма билан белги-ланади.
Касса ва форвард операцияларини мувофиқлаштирувчи валюта шартномаларидан бири своп шартномасидир. Бу шартнома икки валюта савдо-сотиғини дарҳол амалга ошириш шарти (спот) ва шу билан бирга унга қарши муддатли шартномани тузишни англатади. Масалан, долларни маркага спот шартида сотиш ва шу заҳоти уни сотиб олиш бўйича муддатли шартномани тузиш ёки унга тескари операция долларни маркага сотиб олиш спот шартномаси ва уни сотиш бўйича муддатли шартномани тузиш киради.
Форвард шартномаси турларидан бири опцион шартномасидир. Опцион шартномасининг ўзига хос хусусияти бу сотиб олувчининг валютани эмас, балки уни сотиб олиш ҳуқуқини сотиб олишидир. Бунда сотувчи маълум валютани маълум миқдорда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олади. Сотиб олувчи эса шу миқдордаги валю-тани сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмаслик ҳуқуқига ҳам эга. У бу учун сотувчига опцион мукофотини тўлайди. Агар сотиб олувчи ўз ҳуқуқидан фойдаланмаса, у мукофот суммасида зарар кўради.
«Спот», форвард ва опцион шартномалари банклараро бозор-ларда ва биржаларда амалга оширилади. Биржада амалга оширила-диган ихтисослашган шартномаларга фьючерс шартномалари кира-ди. Фьючерс операциялари фьючерс шартномаларини сотиш ва сотиб олиш бўйича тузилади. Фьючерс операцияси валютани сотиб олиш ёки унга қарама-қарши операция билан тугайди. Фьючерс операция-сининг натижаси бу ютқизган томоннинг ютган тамонга шартнома тузилган ва амалга оширилган вақт орасидаги курс фарқини тўла-шидир. Бу фарқни биржанинг ҳисоб-китоб (клиринг) палатаси тўлаб беради. Фьючерс шартномалари имзоланиши заҳоти биржанинг ҳисоблаш марказида рўйхатдан ўтади.
Фьючерс ва бошқа муддатли шартномаларининг мақсади валюта операцияларини хеджирлаш ёки чайқовчилик асосида фойда олиш-дир. Банклар ўз мижозларининг валюта таваккалчиликларини ўз зим-масига олсалар (форвард операция ўтказганда), унга тескари фьючерс битими ёрдамида бу таваккалчиликларни камайтиради (йўқотади-лар). Фьючерс битими тугаганда эса улар реал товарлар битимидан кўрган зарарни, валюта курси орасидаги фарқ орқали қоплаш им-кониятига эга бўладилар.
Валюта курси орасидаги фарқ туфайли фойда олиш мақсадида банклар валюта арбитражини ўтказишади. Бу валютани сотиш ёки сотиб олиш бўлиб, кейинчалик тескари битим қилиб, валюта курс-ларифарқи ёрдамида фойда олиш мақсадида ўтказишни ифодалай-ди. Арбитраж икки хил, яъни жойлашувга кўра ва вақтли бўлади. Жойлашувга кўра арбитраж банкларнинг турли валюта бозорлари-даги курс фарқи орқали фойда олишини билдиради. У валюта тавак-калчилиги билан боғлиқ эмас, чунки валюта савдоси бир вақтнинг ўзида амалга ошади. Масалан, банк вакили Гонгкокда валютани сотиб олади (сотади)вашувақтнингўзидауўзинингНью-Йоркдаги корреспонденти орқали шу валютани сотади (сотиб олади).
Вақтли арбитраж вақт ўтиши билан валюта курси орасидаги фарқ орқали фойда олишдир. Валюта арбитражи спот ва форвард шароитида амалга оширилиши мумкин ва бу турдаги операцияларда валюта таваккалчилиги мавжуд бўлади.
Банк валюта операцияларини бажарганда унга ўз валюта ресурс-ларининг бир қисмини сарфлайди. Бунда банкнинг хорижий валюта-лар бўйича мажбурият ва талаблари орасидаги нисбат ўзгаради. Банкнинг хорижий валюталарни сотиш ва сотиб олиш жараёнида валюталар бўйича талаб ва мажбуриятлар нисбатининг ҳолати банк-ларнинг валюта ҳолати дейилади. Валюта бўйича мажбуриятлар ва талаблар тенг бўлган ҳолат ёпиқ, тенг бўлмагани очиқ валюта ҳолати дейилади.
Очиқ валюта ҳолатида – банк валюта бўйича қарши битимни амалга оширганда валюта курсининг ўзгариши натижасида олдинги сотган валютасига нисбатан кам валюта олиши, яъни зарар кўриши мумкин. Шунинг учун бу ҳолатда валюта курсининг ўзгариши валю-та таваккалчилигининг вужудга келишига олиб келади.
Очиқ валюта ҳолати узоқ ёки қисқа бўлиши мумкин.
Қисқа валюта ҳолатида сотилган валюта бўйича мажбурият-лар, сотиб олинган валюта бўйича талаблардан ошади, яъни хорижий валютани сотиш уни сотиб олишдан юқори бўлади. Узоқ ҳолатда эса аксинча хорижий валютани сотиб олиш уни сотишдан юқори бўлади, яъни сотиб олинган валюта бўйича талаблар уни сотиш мажбурият-ларидан кўп бўлади. Бу ҳолатларни қуйидаги мисоллар билан яққол-роқ тушинтириш мумкин.
ТАКДИМОТ (ПРЕЗЕНТАЦИЯ) ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА
26-Мавзу. Ҳалқаро кредит
Режа:
26.1.Ссуда капитали жаҳон бозори (СКЖБ) ҳақида тушунча ва унинг эволюцияси
26.2. Халқаро кредитларнинг таснифланиши.
26.1. Ссуда капитали жаҳон бозори (СКЖБ) ҳақида тушунча ва унинг эволюцияси
Ссуда капиталининг жаҳон бозори (СКЖБ)нинг моҳиятини тушуниш учун уни кенг ва тор маънода кўриб чиқамиз. Тор маънода СКЖБ деганда – халқаро кредит операциялари рўй берадиган бозор ёки ссуда капиталининг халқаро бозори тушунилади. У ўз ичига чет эл кредитлари ва заёмлар бозорини олади. Бу бозор,ўз навбатида, ссуда капитали (СК) миллий бозоридаги халқаро операцияларини келтириб чиқаради. Евровалюта бозори ёки евробозор бу чет эл валютасида мамлакат ташқарисида нақд пулсиз депозит – ссуда операциялари рўй берадиган бозордир. Евровалюта операциялари СКЖ бозорини деярли қамраб олганлиги туфайли баъзи адабиётларда СКЖБ синоними сифатида евробозор тушунчаси ҳам ишлатилади. (Баъзи бир маълумотларга қараганда СКЖБ даги 70-90% операциялар евровалюта операцияларига тўғри келади). Кенг маънода СКЖБ деганда ссуда капиталининг жаҳон миқёсида тақсимланиши ва кайта тақсимланишининг иқтисодий механизми тушунилади. Яъни бу жараён ссуда капитали миллий бозорини ва евробозорни мувофиқлаштиришга асос бўлади.
СКЖБэволюцияси жаҳон иқтисодиётининг байналминалла-шув жараёни динамикасида ўз аксини топади. Бу ривожланиш бос-қичларини қуйидагича ифодалаш мумкин:
Биринчи босқич ривожланишининг монопол даражаси, СКЖБ кўп тарқалган СК миллий бозорларининг мувофиқлашуви сифатида кўринган.
Иккинчи босқич, юқори ривожланиш даврида хўжалик алоқалариниш байналминаллашуви ва халқаро кредитнинг ривожланиши асосида СКЖБ шаклланади. Дастлаб халқаро кредитнинг ривожланиши миллий бозорларда фақат халқаро операциялар шаклида намоён бўлган. Аста-секин йирик бозорлар (Лондон, Париж, Нъю-Йоркда) жаҳон молия марказларига айланади. Бу молия марказларида ўтказилган операциялар жаҳон бозорининг иккинчи секторини шакллантирди. Бу марказлар оффшоринг. Off-shove – мамлакат ташқарисида маълум бир масофада жойлашган. Жаҳон молия марказларига банклар ва кредит-молия институтлари жамланган. Халқаро кредит олтин ва чет эл валютасида операциялар олиб борадиган бу муассасалар СКЖБ нинг ташкилий марказлари бўлиб қолди. 1929-1933 йилларда жаҳон иқтисодий таназзули, ундан кейин депрессия ва IIЖаҳон уруши даврида ташқи савдо ҳажми шунингдек, жаҳон марказларида ҳам, миллий бозорда ҳам халқаро операцияларнинг сони қисқариб борди. Кейинги босқичларда СКЖБнинг ривожланишининг 50-йиллардаги евробозорнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Валюта муносабатларини олиб боришда валютачекловларининг юзага келиши ва СК миллий бозорлари орасидаги фарқланиш мавжудлиги шароитида халқаро молия капиталининг ҳаракати ва ривожланиши ягона, миллий давлат бошқарувидан ycтунроқ бошқарилувчи бозорни талаб қилди. Евробозор шундай бозор сифатида вужудга келди. У миллий бозорлар ўртасида ўзига хос фаолият олиб борувчи воситачи ҳисобланади. Чунки бунда операциялар миллий давлат ташкилотларитомонидан бошқарилмайди. Евробозорлар дастлаб евродоллар бозори шаклида ривожлана борди. Евродолларнингпайдо бўлиши долларнинг чет эл банкларида жамғарилишига ва уларнинг кредит операцияларда ишлатилишига олиб келди. 60-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб евробозор операциялари евромарка, евростерлинг еврофранклар каби бошқа валюталарда олиб борила бошланди. Евробозор таъсирида Европада йирик жаҳон молия марказлари вужудга келди. Лондонда, Цюрихда, Парижда ва бошқа ривожланган давлатларда молиявий марказлар пайдо бўлиб борди. «Евробозор» терминидаги евро қўшимчаси шу билан изоҳланади. 60- йиллар иқтисодиётининг яна бир хусусияти шундаки, бу даврда Америка доллар бозори пайдо бўлди, 70-йиллардан бошлаб эса, Яқин шарқ доллар бозори таркиб топди. Шунинг учун «евро» қўшимчаси ўзининг дастлабки географик чизимини йўқотди.
«Евровалюта» географик жиҳатдан нафақатҒарбий Европа мамлакатларига, балки бундан ташқаридаги мамлакатларга ҳам тегишлидир. СКЖБ ривожланишининг замонавий босқичи 80-йиллардан бошланди. Бу даврга келиб байналминаллашув ва интеграциянинг чуқурлашуви СКЖБларида валюта чегараларинингсусайиши ёки бекор қилинишига, миллий кредит механизмининг мукаммаллашувига, миллий бозорлар орасидаги фарқларнинг камайишига олиб келди.
Энди, СКЖБнинг таркибини кўриб чиқадиган бўлсак у таркибий жиҳатдан 2 хил бўлиб, улар институционал ва операциондир. Институционал таркибий қисми расмий институтлар (марказий банклар, халқаро молия-кредит ташкилотлари), хусусий молия-кредит муассасалари (тижорат банклари, суғурта компаниялари. пенсия фондлари), биржалар, фирмаларни ўз ичига олади. Бу ерда трансмиллий банклар ва корпорациялар acocий ўрин тутади.
Ссуда капиталининг ҳаракат қилиш муддатига қараб халқаро бозор 3 секторга бўлинади. Жаҳон пул бозори, ўрта ва қисқа муддатли чет эл ва еврокредитлар бозори, ва молия бозори. Жаҳон пул бозори бу қисқа муддатли (1 кундан 3 ойгача) чет эл ва еврокредитлар бозори бўлиб, бу бозор операцияларининг аксарияти банклараро ссудалар ёки банклараро депозитларга асосланади. Бу депозитларни (банк депозитларини бошқа банклардаги счётларга қўйиш) депозит сертификатлари, векселлар, банк акцептлари ташкил қилади. Жаҳон бозорининг 2-секторида 70-йилларда операциялар сонининг кескин ўсиши револьвер кредит техникасининг ривожланиши билан бoғлиқ. Бу даврдаги бозорни кўпинча синдикатлаш ёки синдикатлаштирилган бозори деб ҳам аталади. Банк синдикатлари синдикатлаштирилган асосда кредитлар таклиф қиладилар. СКЖБда 50-70-йиллар охирларида корпорациялар томонидан 3-6 ой муддатга «сузувчи» ставкаларда чиқараладиган қимматли қоғозлар-евроноталар тарқатилди. Евроноталар қисқа муддатли қоғозлар бўлишига қарамасдан улар ўpтa ва узоқ муддатли кредит сифатида берилган. Банклар заём чиқарувчи (фирмалардан евроноталарни сотиб олиб уларни иккиламчи бозорда сотиш билан шуғулландилар.
Жаҳон молия бозори – облигация заёмлари бозори 80-(йиллар-дан бошлаб шакллана борди. Унинг пайдо бўлиши билан СКЖБ да 2 та параллел бозор фаолият кўрсата бошлади:
–анъанавий хорижий заёмлар бозори ва еврозаёмлар бозори.
Бунда «сузувчи» фоизли обигацияларнинг фоиз сгавкаси баҳоларга қараб ўзгариб туради ва маълум бир даражага етганда барқарор фойда келтира бошлайди ёки облигациянинг бошқача бир тури мустаҳкам (ўзгармас) фоизли облигация бўлиб, бунда облигация чиқарилганидан кейин биринчи беш йил давомида бир фоиздан маълум даражага етгунча даромад тўланган. Ноль купонли облигация ҳар йили эмас, балки фақат бир марта облигация қайта сотиб олинганида фоиз олиш имконини беради. Бу облигацияларга фоиз уларнинг эмиссияси курси бўйича тўланади. Эмиссия баҳоси номинал баҳода амалга оширилиши туфайли облигация эгаси эмиссион ва номинал курс суммалари орасидаги фарқ миқдорида даромад олади. Бу облигациялар бўйича инвесторлар фойдадан солиқ тўлашдан озод қилиниши мумкин. Шу туфайли бу облигацияларга бўлган талаб юқоридир. Конвертирланадиган облигациялар 80-йилларда кенг тарқалди. Бу турдаги облигациялар камроқ фойда келтиради. Бу облигацияларнинг ижобий томони шундаки, агарда заём чиқарувчи компания акцияларига тўланадиган дивиденд облигация фоизидан катта бўлса, конвертирланадиган облигацияларни акцияга алмаштириб олишга имкон беради.
80-йиллар ўрталарда СКЖБни қамраб олган «секьюритизация» нинг пайдо бўлиши билан облигациялар билан бўладиган операциялар сони кескин ошиб кетди ва банк операцияларининг сони қисқарди. Ривожланаётган мамлакатлар – Багами ороллари, Панама, Сингапур, Гонконг ва бошқа давлатлардаги халқаро молия марказлари нисбатан ёш ва янги халқаро молия-кредит бозорларидандир. Ривожланган мамлакатлардаги кредит-молия марказларининг шаклланиши ва кескин ўсиши СКЖБ ривожланишидаги қонуний босқичдир. Охирги йилларда дунё мамлакатларининг жаҳон хўжалиги структураси ва халқаро меҳнат тақсимотига кириб келиши кенгаймоқда. Ривожланган мамлакатларнинг йирик трансмиллий банкларининг ривожланаётган мамлакатларда халқаро бизнес ва миллий банк капиталига хизмат кўрсатиш фаолиятини кенгайтириб юборди. Лотин Америкаси, Жануби-шарқий Осиё ва Яқин Шарқдаги ссуда капиталига бўлган таклиф бу ҳудудларда ташқи миллий минтақавий евробозорларнинг ривожланишига олиб келди. Уларнинг вужудга келиши туфайли капитал ҳақиқий глобал аҳамият касб этди. У ўз ичига ривожланган мамлакатлар, ривожланаётган мамлакатлар марказларини ва ўзаро тўлдирувчи ҳамда алмашинувчи минтақавий халқаро молия комплексларини олди. 70-йиллардан бошлаб халқаро молиявий марказларда халқаро молия-кредит фаолияти бўйича ихтисослашув бошланди. Ғарбий Европа доирасида Лондон, аввало, ўзининг евровалюта операциялари бозори, турли хил фондлари, олтин, фьючерс билетлари билан машҳурдир. Цюрих халқаро капиталлар, олтин бозори ва уни сақлаш жойи вазифасини бажаради. Люксембург ўзининг фонд биржалари ва узоқ муддатли заёмлар маркази сифатида машҳур. Шунга ўхшаш ҳолат бошқа минтақаларда ҳам юз берди. Сингапур бош фондларни жамлаш вазифасини бажарди. Гонконг халқаро кредитлаш маркази сифатида машҳур. Баҳрайн Яқин Шарқдақисқа муддатли кредитларнинг асосий маркази, шунингдек, валюта, олтин бозори маркази сифатида машҳур. Йирик халқаро суғурта маркази Бермунд ороллари ҳисобланади. Бу йирик марказлар кўпрок Лотин Америкаси давлатлари эҳтиёжларига хизматқилишга йўналтирилган.
26.2. Халқаро кредитларнинг таснифланиши.
Халқаро кредит ссуда капиталининг халқаро иқтисодий алоқалардаги ҳаракатини ифодалайди. Халқаро кредит XIV-XV асрларда халқаро савдо муносабатлари негизида пайдо бўлган. Бу кредит қайтарувчанлик, муддатлилик, тўловлилик, таъминланганлик ва мақсадлилик тамойилларига асосланади.
Халқаро кредит шаклларини қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
– манбаларига кўра ички ва ташқи кредитлар;
– вазифасига кўра тижорат (ташқи савдо ва хизматлар билан бевосита боғлиқ), молиявий (тўғри капитал қўйиш, объектлар қурилишига, қимматбаҳо қоғозлар сотиб олиш, ташқиқарздорликни тугатиш, валюта интервенциясини ўтказишга), оралиқ (капитал чиқаришининг турига хизмат қилувчи);
–кўринишига кўра товарлар шаклида (экспорт қилувчи томонидан импорт қилувчига) валюта (банк томонидан пул шаклида) шаклида;
–валюта турига кўра қарздор мамлакат валютасида, кредитор мамлакат валютасида, учинчи мамлакат валютасида, маълум давлатлар пул бирлигида (ЭКЮ, ЕВЮ ва бошқалар);
– муддатига кўра жуда қисқа (кунлик,ҳафталик, 3 ойгача) қисқа (бир йилгача), ўрта (бир йилдан 5 йилгача), узоқ, (беш йилдан ошиқ) муддатли бўлиши мумкин. Қисқа ва ўрта муддатли кредитлар узайтирилганда улар давлат кафолати билан узоқ муддатли ҳисобланади;
– таъминланганлигига кўра таъминланган (товар ҳужжатлари, векселлар, қимматбаҳо қоғозлар, кўчмас мулк ва бошқалар билан), бланкали-қарздор жавобгарлиги (соло-вексель);
–таклиф этилиши нуқтаиназаридан нақд акцептли (траттани банк ёки импорт қилувчи томонидан акцептланганда), депозит сертификатли облигация заёмли кредитларга бўлинади:
Ссуда капиталининг ҳаракати мобайнида ташқи савдони кредитлаш жараёни амалга оширилади.
Ташқи савдони кредитлаш деганда экспорт ва импортни кредитлаш тушунилади. Экспортни кредитлаш қуйидаги шаклларда олиб борилади.
1) Харидор бўнаклари шаклида юзага келувчи кредит муно-сабатлар бўлиб, бунда харидор бўнаклари бирор бир мамлакатга ёки экспорт қилувчига берилади. Харидор бўнаклари мазмуни қуйида-гича: биринчидан, улар хорижий буюртмачининг буюртмасини таъ-минлашнинг асоси сифатида хизмат қилади. Иккинчидан, бўнак сум-маси экспорт қилувчи капиталининг салмоғини оширади.
2) Банк томонидан кредитлаш шаклларига кўра: экспорт қилувчи мамлакат гарови остида кредит бериш, импорт қилувчи мамлакатдан товар ҳужжатлари ёки товарларини гаровга олган ҳолда кредит бериш.
Банк билан анчадан бери бирга ишлаб келаётган ишончли йирик экспорт қилувчи фирмалар товарларни гаровга қўймасдан банк кредити олишлари мумкин.
Импортни кредитлаш ҳам тижорат ва банк кредити шаклида бўлади. Тижорат ёки фирма кредитлари 2 га бўлинади.Очиқ ҳисоб бўйича кредит (экспорт қилувчи юкланган товарларни импорт қилувчи қарзи сифатида унинг ҳисобига ёзиб қўяди, импорт қилувчи эса кредитни маълум бир муддатда тўлаш жавобгарлигини олади). Бунда қарздорлик даврий тугатиб борилади. Товар ҳам, ўз навбатида, мунтазам жўнатилиб борилади. Бу ҳолатда банклар савдо контрагентлари ҳисоб-китобларида воситачи функциясини бажаради.
. Импорт бўйича банк кредитлари қуйидагича ҳам бўлиши мумкин:
1) Акцептли кредит-акцепт ёки импорт қилувчи банкнинг экспорт қилувчи траттасини тўлаш розилиги билан берилади. Бунда импорт қилувчи тўлов вақти келганда банкка қарз суммасини маълум қилади, банк унинг экспорт қилувчи олдидаги жавобгарлигини ёпади.
Факторинг – факторинг компаниялари товарини кредитга сотган экспорт қилувчи учун турли хизматлар кўрсатувчи махсус молия муассасалари ҳисобланади. У қарзни ундириш, экспорт операцияларини баҳолаш, назорат қилиш ва бошқаларни ўз зиммасига олади. Мижознинг қарздорга бўлган талабини қабул қилиб, фирма қарздордан ундирилган пулларни мижозига тўлашга жавобгар бўлади. Мабодо битимда кўрсатилган бўлса нақд пулда ҳам қарзни тўлаши мумкин. Харидордан қарзни ундириш ва кредит таваккалчилигининг олдини олиш билан бирга (факторинг компанияси саноат фирмаси экспорт операциялари билан боғлиқ бўлган жараёнларни) тижорат банки ва суғурта компанияси функцияларини ҳам бажаради. Факторинг қиймати одатдаги банк ссудасидан қимматроқдир. Берилган қарз воситалари ҳажмида факторинг 20 % дан ошади, шуни ҳисобга олиш керакки, унга нафақат олинган кредитни тўлаш ҳақи, балки бошқа хизматлар баҳоси ҳам киради. Шундай қилиб, факторинг тизими экспорт қилувчиларнинг қисқа муддатли кредит бериш имкониятларини кенгайтиради.
Форфейтинг операцияси. У 50-йилларда Fapбий Европада пайдо бўлиб, айланмани молиялаштириш деб аталган база асосида ривожланади. Бу усул АҚШда векселларни қайта молиялаштириш номи билан камроқ тарқалган. Бу операцияларнинг мазмуни шундаки, экспорт қилувчи томонидан импорт қилувчига талаб ҳуқуқи банк-форфейторига берилади, у эса бу ҳуқуқни сақлаши ёки халқаро бозорда сотиши мумкин. Банк эса экспорт қилувчига бу қимматли қоғозларни қийматини нақд пул билан тўлайди. Бунда қатъий ҳисоб ставкаси, мукофот (банк томонидан мажбуриятларни тўламаслик хавфини олганлиги учун) чегириб ташланади. Форфейтинг операцияларида ишлатиладиган молиявий воситалар банклардаги анъанавий савдо векселлари ҳисоб-китоблари каби қўлланилади. Фарқи шундаки, вексель эгаси ягона импорт қилувчи сифатида форфейтингда таваккалчилик билан боғлиқ бўлади. Оддий ҳисоб-китобдаэса вексель қонунчилигига биноанкўпгина ҳолларда қарздорликжавобгарлигиэкспорт қилувчинингхаридорни кредитлашни узайтиришигаимкон беради.
Халқаро узоқ муддатли кредит четга капитал чиқариш, тадбиркорликни қўллаш мақсадида ажратилган ва ташқи қарз кўринишидаги ссуда капиталининг ҳаракати шаклида бўлади. Халқаро қарзлар, аввало, кредит муносабатларининг субъектлари бўйича фарқланади:
Ташқи қарзларга кўра қарздорлар: саноат ва бошқа хусусий корхоналар – ҳокимият, муниципалитетлар ва бошқа ҳуқуқий муассасалар бўлиши мyмкин. Ташқи қарзларга кўра кредитлар: хусусий ишлаб чиқарувчилар ва банклар, облигация заёмлари эга-лари, давлат, халқаро валюта-кредит ташкилотларига бериладиган кредитларга бўлинади. Шунга мyвoфиқ равишда халқаро узоқ муддатли кредит хусусий, давлат ва хусусий-давлат турларига бўлинади, 50-йиллар охирларидан бошлаб халқаро хусусий кредит халқаро кредит муносабатларининг ажралмас бир қисмига айланади. Бу даврда ривожланган мамлакатлар кредити ўз валютасида тўлашни жорий қилдилар. Халқаро молиявий кредитларнинг урушдан кейинги тез ривожланишига кўпчилик Ғарбий мамлакатларда юзага келган иқтисодий танглик асос бўлди. Урушдан кейинги вайрон бўлган иқтисодиётни тиклаш учун йирик молиявий харажатлар зарур эди.
Халқаро муносабатларнинг ривожланиши ХЁТТБга қўшимча равишда Халқаро тараққиёт уюшмаси, халқаро молия корпорацияси, кўпқиррали инвестициялар бўйича агентликлар каби институтлар тузилди. 1991 йилда бу ташкилотларга 155 мамлакат аъзо эди. Шу давр мобайнида банк ва унинг ташкилотлари 245 млрд. долларлик 5 мингдан ортиқ заём чиқардилар. Деярли 3/4 қисм заём ХТТБга тўғри келди, яъни улар учун йилига 15 млрд. доллар молия бозори ставкаси даражасида фоиз тўланди.
Халқаро тараққиёт ассоциацияси – (ХТА) 1960 йилда ривожланаётган давлатларга имтиёзли кредитлар ( 0.75% йиллик фоиз ставкада) бериш мақсади ташкил этилган. ХТА йилига 5 млрд. долларгача кредит ажратади.
ТАКДИМОТ (ПРЕЗЕНТАЦИЯ) ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА
27-Мавзу.
Суғурталаш. Ўзбекистон Республикасининг суғурта қонунчилиги
Режа:
27.1. Суғуртанинг иқтисодий мохияти, унинг зарурлиги, функциялари
27.2. Мажбурий ва ихтиёрий суғуртани ташкил қилиш тамойиллари
27.3. Ўзбекистон Республикаси суғурта қонунчилиги
27.1. Суғуртанинг иқтисодий мохияти, унинг зарурлиги, функциялари
Суғуртада мужассамлашадиган кўп қиррали муносабатлар сўз атама терминлар орқали мазмунан ифода қилинади.
Суғурта фаолиятидан унинг ўзига хос атамалари билан бирга бошқа фан ва иқтисодиёт соҳаларидан кирган атамаларга дуч келамиз.
«Суғурта» атамасининг луғат мазмуни қандай?
Биз саволга жавоб бермасдан олдин биз «Суғурта» атамасининг мазмуни билан танишишимиз керак. Афсуски Ўзбек тилининг изоҳли луғатида «суғурта» сўзи йўқ, лекин «страхование» сўзи бор: «Страхование» – рус деб кўрсатилади луғатда, қатнашчилари томонидан страхование фонди тузиб, табиий офатлар, бахтсиз ходисалар натижасида етган зарарлар ўрнини қоплаш, шунингдек муайян вақтлар юз бериши муносабати билан маблағлар тўлаш системаси №2 том 221 С.Айний «эсталикларида суғурта атамаси ўрнига» Страхование сўзи ишлатилган, Ожеговнинг И.И. машҳур рус терминларининг изоҳли луғатида кўрсатилишича «страхование» деганда бирор буюм нарсани хавфли ёки кўнгилсиз ҳодисадан асраш, маблағ тўплаш содир бўлиш мумкин бўлган зарардан асраш содир бўлганда қоплаш учун пул жамғармаларини шакллантириш тушунилади.
Суғурта атамаси ҳақида фақат Ўзбек тилида эмас. Балки бошқа тиллардан ҳам аниқлик йўқ. Шу сабабли Люксенбург шаҳрида 1960 йилда ҳуқуқ когресда суғуртанинг келиб чиқиши қатнашувчиларнинг диққат марказида бўлган эди.
Бунда суғурта атамасининг илдизини «бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун» тамойилларидан ахтариб, жамоа бўлиб суғурта фонди ташкил қилиш зарарларини қоплашда алоҳида хўжалик учун арзонга тушиши, зарарларни барча суғурталанувчилар ўртасида тақсимланганлиги қайд қилинган эди. Конгрессда деҳқонлар, хунармандлар табиий офатлар натижасида узил-кесил ҳонавайрон бўлмасликлари, ўз хўжаликларини тиклаш учун ўзаро фонд ташкил қилишликлари кўрсатиб ўтилган эди. Унинг ҳисобидан зарарлар арзон ва қулай қопланган. Шундай қилиб конгрессда суғурта сўзини хавф-хатар, дахшат, қўрқув ва бошқа маъноларни билдирса, лекин суғурта кўрсатилган рухий ҳолатларга тушишга мажбур қилган ҳаражатларни қоплаш билан боғланган иқтисодий муносабатларни ифода қилиш кўзда тутилган.
Суғуртанинг ташкилий атамаларига ҳамда иборалар киради. Суғурта фаолиятини ташкил қилиш билан боғланган атамалар суғурта ҳақидаги қонуннинг биринчи бўлимида кўрсатилган. Бу атамаларга қуйидагилар киради.
· Суғурталанувчи
· Суғуртанинг объекти
· Суғурта ҳимояси
· Суғурта манфаатдорлиги
· Суғурта жавобгарлиги
· Қайта суғурта қилиш
· Ўзаро суғурта қилиш
· Суғурта вакиллари
· Суғурта гувоҳномаси
· Суғурта қопламасини олувчи.
Суғурта ташкилоти суғурталанувчининг розилиги билан асосий шартномани ўзгартирмасдан туриб суғурта шартномалари асосида ўзининг жавобгарлиги, тўлов қобилиятига эга бўлган бошқа суғурта ташкилотларига топшириб, қайта суғурта қилдиришидир. Суғурта воқияси (Суғурта ҳодисаси) юз берганда қайта суғурталанган ташкилот шартномага кўра ўзаработк зиммасига олган мажбуриятлар доирасида жавобгар бўлади.
Республикамиз ҳудудида ҳар йили мажбурий ва ихтиёрий суғурта бадаллари ҳисобга улкан суғурта фондлари шаклланади. Бу фондларнинг сарфланиши дастлаб хавф хатарга боғлиқ. Агар суғурта ходисалари рўйбермаса, зарарни қоплашга сарфланадиган маблағлар кам миқдорни ташкил қилади, агар йирик миқъёсларда суғурта ҳодисалари содир бўлса уларнинг етказилган зарарларни қоплаш учун суғурта фондидан маблағ сарифлашга тўғри келади. Демак суғурта фонд маблағларини сарфлаш учун уларни нималар учун фойдаланиш, суғурта ходисаларини кўп ёки камлигига қараб суғурта самарадорлиги ҳақида фикир юритиш учун дастлаб қуйидаги атамаларни мазмуни билан таниш бўлиши керак:
- Суғурта хавф-хатари
- Суғурта ходисаси
- Суғурта далолатномаси
- Табий офатлардан келадиган суғурта зарари
- Суғурта рентаси
- Суғурта қопламаси
- Суғурта хавф-хатари. Риск сўзидан бир қанча мазмун ва маъно касб этади. Буларнинг ҳаммаси хавф-хатар ва унга нисбатан жавобгарликни ифода қилади. Шу муносабат билан уни хавф-хатарнинг хиллари деб тушунтириш мақсадида мувофиқдир. Бу тушунча суғурталанган мулк, суғурта ходисаси, суғурта хавфи ва бошқа тушунчаларни ўзида мужассамлаштиради.
- Суғурта ходисаси. Суғурта хавф-хатарида кўзда тутилган фавқулотда тасодифлардан бирортаси содир бўлиши. Бундай ходисаларга мулк суғуртасида табий офатлар, ёнғин фалоқат, портлаш ва бошқалар. Шахсий суғуртада маълум ёшга етиш содир бўладиган бахтсизлик ҳодисалари. Вафот ходисалари киради. Бахтсизлик ходисаси деганда суғурталанганнинг соғлигига ва хаётига зара келтирувчи фавқулотда ҳодисалар кўзда тутилади. Суғурта ходисаси натижасида кўрилган зарар белгиланган миқдорда суғурта фонди ҳисобидан қопланади.
-Суғурта далолатномаси (акти). Суғурта ходисасининг содир бўлганлигини ва унинг сабабларини исботлаб берувчи расмий хужжат. Мулк суғуртасида далолатнома асосида зарар миқдори ва унга тўланадиган қоплама миқдори аниқланди. Хужжат қоплама олишда асос бўлади. Шахсий суғурда далолатнома бахтсизлик ходисасини тасдиқлаш, унинг суғурталанувчининг бу ходиса хизмат вазифаларини бажаришда ёки йўлда бўлганида содир бўлганида содир бўлганини аниқлашга корхона хисобидан суғурта қилинганда ёки йўловчилар мажбурий суғуртаси шартнома йўли билан қоплама олишда асос бўлади. Суғуртанинг бошқа хиллари бўйича далолатнома талаб қилинмайди, тиббиёт ташкилотининг маълумотномаси кифоя қилади.
- Суғуртада зарар. Суғуртада зарар деганда суғурта боҳосида ишлаб чиққан ёки бир қисми зарарланган мулк баҳоси тушунилади. Етказилган зарарнинг тўла ёки қисман суғурталанувчига тўланиш суғурта қопламаси деб аталади. Шахсий суғуртада шикастланган шахсга тўланадиган пул маблағлар суғурта миқдори (сўммаси) деб аталади.
- Суғурта рентаси. Қўшимча пенсия суғурталаш асосида суғурталанувчига ой ёки йил давомида тўланадиган даромад. Қўшимча суғурта пенсияси агар бадалларни ўз вақтида тўлаб берилган бўлса, пенсия ёшига чиққан ойдан бошлаб тўланади.
- Суғурта қопламаси. Суғурта ходисаси содир бўлгани туфайли етказилган зарар миқдорини қоплаш учун ажратилган маблағ.
Мамлакатимизда бозор иқтисодиёти шароитида суғурта тадбирларини кенгайтириш, уларнинг тажрибаларидан самарали фойдаланишни тақазо қилади. бу тадбирни амалга оширишининг дастлабки шартларидан бири халқаро суғурта атамаларини ўрганиш ва уларнинг мазмуни билан яқиндан танишишдир. Мамлакатимизда қўлланилаётган халқаро атамаларнинг сони кун сайин ортиб бормоқда. Лекин уларнинг кўплари Ўзбек тилида ўз эквивалентларига эга эмаслар. Шу муносабат билан хорижий атама танлашда биринчи навбатда ҳозирги амалиётда қўлланилаётган ва қўлланиши кутилган атамага изоҳ беришга ҳаракат қилдик.
Халқаро суғурта атамалари мазмуни бир йўналишга эга бўлмаганликлари учун уларнинг мазмуни алоҳида савол сифатида ёритишга қулай деб ҳисобладик.
Карго суғуртаси. Транспорт воситаларидаги барча ташиладиган юкларни транспорт воситаларсиз суғурта қилиниши. Бундай суғурта ташкилоти фақат суғурталанган юклар учун жавобгар ҳисобланади.
Каско суғуртаси. Каско суғуртасида фақат транспорт воситалари суғурта қилинади. Агар транспорт воситаси эгасига қарашли бўлса, уҳолда ҳар 2 суғурта воситаси-карго ва каско хилларидан фойдаланиш мумкин.
Пул деб аталувчи суғурта ташкилоти қандай фаолият кўрсатади. Ўз миқёси жиҳатидан улкан объект жиҳатидан хавфли суғурта ҳодисалари биргаликда ҳимоя қилиш учун тузилган ташкилот. Ташкилот суғурта ташкилотларига ягона полюс бериб, бу ҳужжатда ҳар бир аъзонинг суғурталашдаги ҳиссаси кўрсатилади.
Шомаж нима. Ишлаб чиқариш турли ҳодисалар оқибатида масалан ёнғин тўхтаб қолиш мумкин. Бунинг натижасида олиниши кутилган фойда миқдори камайиб кетиши мумкин, шамож кўриладиган зарарларни кўзда тутиб суғурталаш усули.
Суғурта франшизаси. Турли сабаблар билан етказилиши мумкин бўлган зарарларни умумий миқдорини суғурта ташкилоти ҳисобидан қопланмайдиган қисми, франшиза қўлланилганда зарар миқдори иккига бўлинади: биринчиси суғурта ташкилоти томонидан қопланадиган қисми, иккинчиси қопланмайдиган қисми. Бу нисбат суғурта дастур амалда кўрсатилади, масалан франшиза миқдори 100 доллар миқдорида қўлланилса, келтирилган зарар 90 доллар бўлса, зарар қопланмайди. Агар 100 доллардан ошса, яъни 200 долларни ташкил қилса, у ҳолда 100 доллар қопланиб, қолган қисмини франшиза ташкил қилади. Ҳозирда мамлакатимизда мол-мулк ихтиёрий суғуртаси бўйича франшиза қўлланилиши бу ҳақдаги дастур амалда кўрсатилган.
Суғурта брокери нима. Суғурта ташкилоти ва суғурталанувчининг суғурталаш ва суғурта шартномасини бажаришда ўзаро муносабатларни ўрнатувчи шахс. Брокер суғурта ташкилотининг вакили сифатида суғурталанувчилар билан бевосита иш олиб боради, суғурта шартномаси тузишда, суғурта ҳодисаси натижасида моддий зарар етганда қоплама миқдорини аниқлашда, ҳатто суғурта қопламасини суғурталанувчига топширишда унга ёрдам беради.
Суғурта аудиторинима ва унга қандай вазифалар юкланади. Суғурта ҳиссадорлик жамиятлари ва бошқа хусусий давлат ҳиссадорлик уюшмаларини молиявий хўжалик фаолиятлари устида мустақил текширишга вакил қилинган. Махсус ташкилот ёки шахс, аудитор мустақил иш қурувчи фирма сифатида суғурта ташкилотлари фаолиятларини юқори савияда ҳар томонлама текшириб, ўз хулосасини тақдим этади.
Айрим суғурта ташкилоти ва ёки суғурталанувчи ҳақида аниқ маълумотлар лозим бўлганда аудиторлик ташкилотига мурожаат қилинади. Аудитор вазифасини бажарган шахс, ўз хулосалари учун жавоб беради. Аудиторлар лавозимини эгаллаш учун махсус тайёргарлик ва кўп йиллик тажриба қилинади, аудиторлар қисқа муддатлик курсларда ўз савияларини оширадилар.
Антерайте. Суғурта соҳасида юқори маълумотли мутахассис суғурта компаниясининг топшириғи билан суғуртага қабул қилади. Таъриф ставкалари ва шартнома шартларини аниқлайди.
Уитет Банкасюранс. Тижорат банкасининг суғурта фаолияти. Банканинг суғурта зонасига кириб келиши, унинг вазифаларини бажарилиши.
Биндер. Суғурталовчи билан суғурталанувчи ўртасидаги вақтинча тузилган шартнома. Бу келгусида шартнома тузиш учун асос бўлади.
Бордеро. Суғурталанган хавф-хатарларнинг ҳужжат асосида расмйлаштириб қайта суғуртани тавсилотининг берилиши.
Яшил карта. Автотранспорт эгаларининг фуқаролик жавбгарлиги мажбурий суғуртаси ҳақида ҳалқаро шартномалар тузиш.
Лолайд. Лондонда жойлашган халқаро бозори. Лондон Ситида жойлашган (1688 йил).
Риторно. Суғурталанувчи томонидан шартнома бекор қилинади. Бадалнинг бир қисмини ушлаб қолиниши.
Сюрвйер. Мол-мулкни кузатувчи инспектор ёки агент сюрвйер фикрига биноан шартнома тузиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Шамож. Олиниши мумкин бўлган фойдани ёки ишлаб чиқаришни тўхтаб қолиши ва суғурта ҳодисасини олинадиган зарарларини суғурта қилиш.
27.2. Мажбурий ва ихтиёрий суғуртани ташкил қилиш тамойиллари
Суғуртани гуруҳлаш (классификацияси) суғуртанинг кўп сонли хилларини ҳудудлар, тармоқлар, тармоқ бўлимларига, уларнинг айрим хусусиятларини эътиборга олиб ажратишдир. Суғурта ташкилотларининг ўз зиммаларига олинган жавобгарликлари бир неча миллиардни ташкил қилади. Бунинг учун ҳар бир суғурталанувчи йирик корхона, ҳиссадорлик жамиятлари, тадбиркорлар билан шартнома тузиш, фалоқат юз берганда уларга ўз вақтида ёрдамга келиш лозим. Бунинг учун суғурта иши, унинг хиллари, қоидаларини гуруҳлантириш қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлиги бизга равшанлашади.
Суғурта фаолияти суғуртанинг ҳар бир хилининг хусусиятларини кўзда тутиб, қуйидаги йўналишларга гуруҳлаштирилади.
· Ҳудудлар бўйича: (Мамлакатни ички доираси ва ташқи суғурта муносабатларини эътиборга олиб).
· Давлат ва хусусий суғурта ташкилотлари
· Тармоқлар бўйича
· Хавф-хатар хиллари бўйича
· Мажбурий ва ихтиёрий суғурта
Мажбурий ва ихтиёрий суғурта ҳозирги давр суғуртасида муҳим муаммолардан ҳисобланади. Бошқа собиқ республикаларда мажбурий суғуртанинг кўп хиллари бекор қилинган бўлса ҳам, бизда нима сабабдан сақланмоқда каби саволлар кўпчиликни қизиқтиради.
Мажбурий суғурта баъзан ихтиёрий суғурта билан боғланган, мажбурий тартибда суғурталанган иморатлар ихтиёрий тартибда ҳам суғурта қилиш мумкин (маърузада кўрсатилган шартлар мисоллар билан кўрсатилади).
Масалан: Йўловчининг суғуртаси. Мажбурий суғурта барча йўловчилар узоқ масофага борадиган бўлсалар мажбурий равишда ёппасига суғурталанадилар. Суғурта бадали билет таркида кўзда тутилади. Масофага ўтгандан кейин суғурталаш тўхтатилади.
Янги қурилган уй-жой бинолари қад кўтариб усти тунка ёпилгандан бошлаб мажбурий суғурталанган ҳисобланади. Агар объектига ўт тушиб ёниб кетса зарар суғурта ташкилоти томонидан қопланади.
27.3. Ўзбекистон Республикаси суғурта қонунчилиги
Суғурта ҳуқуқи суғурта ташкилотлари билан суғурталанувчилар, ҳамда кредит ташкилотлари ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлари ифодалайди. Бундай муносабатлар мамлакатимиз Конституцияси асосида вужудга келган қатор ҳуқуқий ҳужжатларда ўз ифодасини топади. Бу ҳуқуқий ҳужжатларга қуйидагилар киради:
· Фуқаролик кодекси
· Суғурта ҳақидаги Республика қонуни
· Давлат суғурта ташкилотлари ҳақидаги низомлар
· Хусусий суғурта ташкилотларининг уставлари
· Суғурта назорати ҳақидаги ҳукумат қарори.
Фуқаролик кодексининг 52-боби 914-981-моддалар суғурта масалаларига белгиланган, бунда суғуртанинг энг муҳим ҳуқуқий масалалари суғурта шартномаларини тузиш, икки томонлама суғурталаш, ҳамкорлик суғуртаси, қайта суғурталаш масалалари тушунтирилиб, бу суғурталарни амалга ошириб, томонларнинг жавобгарлиги ва бошқалар Кодекс доирасида ҳуқуқий жиҳатдан тушунтириб берилади.
Суғурта ҳақидаги қонун фуқаролар кодексида баён қилинган масалаларни такрорласа ҳам, лекин қонунда суғуртанинг иқтисодий масалаларини баён қилишда алоҳида аҳамият берилган.
Ўзбекистон мустақил давлат сифатида эълон қилинганига қадар республиканинг суғурта ҳақидаги алоҳида қонун йўқ эди. Бу ҳудудида Собиқ Иттифоқ қонунлари амал қилинар эди. Бу қонунларда республика иқтисодиёти ва маиший хусусиятлари етарли эътиборга олинмаган эди. Суғурта ҳақидаги биринчи республика қонуни Ўзбекистон Олий мажлиси томонидан 1993 йил 6 майда қабул қилинди.
Қонун 5 боб, 33-моддадан иборат. Қонунлар республика иқтисодиётида суғуртанинг тутган ўрни, бозор иқтисодиётини амалга тадбиқ қилишдаги роли, суғурта бозорини шакллантириш масалалари, суғуртанинг ташкилий ва ҳуқуқий асослари баён қилинади. Фуқаролар ва юридик шахсларнинг суғурта хизматига бўлган талабларни тўлароқ қондирилиши кафолатланади, суғурта муносабатларида унинг барча иштирокчи манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўрсатилади. Қонуннинг 1-бобида суғурта таърифи берилади, суғурта объектлари, субъектлари, шакллари, таърифлар ва тўловлар, қайта суғурталаш ва биргаликда суғурталаш масалалари баён қилинади.
2-боб асоси суғурта шартномаларини тузиш, шартномада томонларнинг ҳуқуқлари ва уни расмийлаштириш ва тўхтатиш масалаларига бағишланган.
3-бобда суғурталанувчиларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш масалалари ёритилган.
4-бобда суғурта фаолияти устидан давлат назорати ўрнатиш.
5-боб якунловчи масалаларга бағишланган.
Суғурта ҳақидаги қонунда қатор янги тушунчалар, масалан: қайта ва биргаликда суғурталаш, суғурта брокери, суғурта рухсатномаларини олиш ва бошқа масалалари ёритилган.
Кўрсатилган суғурта ташкилотлари ҳақида навбатдаги бобларда кўзда тутилган саволларга жавоб берилади. Лекин суғурта ҳуқуқи ҳақида маълумот берар эканмиз, айрим суғурта ташкилотларининг ўз уставлари бўлиб, бунда ҳар бир суғуртанинг энг муҳим йўналишлари, суғурталовчи ва суғурталанувчиларнинг ҳуқуқлари ифода қилинишини кўрсатиб ўтиш керак.
2002 йил 5 апрелда Ўзбекистон Республикасининг янги «Суғурта фаолияти тўгрисида»ги қонуни қабул қилинди.
Инсон саломатлигини тиклаш воситалари қаторига киргани учун бозор иқтисодиётига ўтиш суғуртани бошқаришни қайтадан қуришни талаб қилди. Бунга қуйидаги тамойиллар сабаб бўлади:
Биринчидан, суғурта ишини номиналлаштириш билан бирга хусусий суғурта ташкилотларини шакллантириш.
Иккинчидан, хорижий мамлакатлар суғурта ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш ва республикамиз иқтисодиётига инвестицияларни кўплаб жалб қилишга ёрдам бериш.
Учинчидан, суғурта ташкилотлари устидан назоратларни кучайтириш ва суғуртанинг янги шаклларини жорий қилиш.
Кўрсатилган сабаблар суғуртани бошқариш тизимини қайта қуришни талаб қилди. Бунинг учун республика суғурта ташкилоти мустақил суғурта ташкилотига айлантирилди ва суғурта ҳақида қонун қабул қилинди.
Иккинчидан, республика Молия Вазирлигидан суғурта ташкилотлари ажралиб чиқди ва алоҳида давлат ва хусусий акциядорлик ташкилотлари вужудга келди.
Учинчидан, суғурта ташкилотлари билан кредит ташкилотлари алоқаси кучайтирилди.
Ҳозирда республикамиздаги суғурта ташкилотлари қандай бошқарилмоқда.
Республикадаги суғурта ташкилотлари 3 гуруҳга бўлинади:
а) «Ўзагросуғурта» компанияси
б) «Кафолат» компанияси
в) Экспорт-импорт «Ўзбекинвест» компанияси
г) «Мадат» суғурта компанияси
Хусусий суғурта компаниялари
а) Қўшма суғурта ташкилотлари
б) Хусусий суғурта ташкилотлари
Республика суғурта назорати ташкилотлари
Суғурта назоратини Молия Вазирлиги ҳузуридаги суғурта назорати Давлат инспекцияси амалга оширади. Суғурта ташкилотларининг фаолиятини тартибга солиш давлат томонидан суғурта муносабатлари барча иштирокчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза этишни таъминлашга қаратилгандир. Шу муносабат билан суғурта назорати ташкилотларга қуйидагилар юклатилган:
· Республикамизда фаолият кўрсатаёётган барча суғурта ташкилотларини рўйхатга олади ва тегишли рухсатномалар беради.
· Суғурта ташкилотлари суғурта тўғрисидаги амалдаги қонунлар талабларига риоя қилишларини назорат қилиб бориш.
· Ҳисоб-китоб юритиш, ҳисоботлар тузиш, резерв ва заҳира фондлари ҳосил қилишининг бир хилда бўлишини таъминлайди.
· Суғурта иш тажрибасини умумлаштиради, қонун бўйича тушунтиришлар беради, бу қонунларни такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади.
· Суғурта фаолиятини яхшилаш.
Суғурта назоратининг ташкилий тузилиши Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Давлат инспекциясининг асосий вазифалардан бири суғурта бўйича ягона давлат регисторининг юритишидир. Бунинг учун барча суғурта ташкилотлари давлат суғурта инспекциясида рўйхатдан ўтишлари шарт. Рўйхатдан ўтмаган ташкилотлар суғурта фаолияти билан шуғуланиш ҳуқуқига эга эмаслар, руҳсатсиз олинган даромадлар юридик фойдасига олинади.
Рўйхатдан ўтган ташкилотларга рухсатнома беради. Рухсатнома олиш учун низом фонди ва кредит муассасасининг маълумотномаси муайян суғурта турининг қоидалари шартномалари, суғурта таърифининг ҳисоб-китоби ва бошқа ҳужжатлар топширилиши керак. Ҳужжатлар олингандан кейин 30 кун ичида берилади. Давлат инспекциясига қуйидаги ҳуқуқлар берилган:
· Суғурталанувчилардан суғурта фаолияти тўғрисида белгиланган ҳисобот ва уларнинг молиявий аҳоли ҳақидаги ахборотни шунингдек кредитлар, корхонала муассасалар, ташкилотлар, банклар, фуқаролардан ўзига юкланган функцияларни бажариш учун зарур бўлган ахборотлар олиш.
· Суғурталовчилар томонидан суғурта тўғрисидаги қонун ҳужжатларга риоя этилиши назорат этиш мақсадида суғурталанувчилар фаолиятини текшириш, зарурат бўлса унинг учун комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ташкил этиш.
Давлат инспекциясига Молия вазирлигининг таклифномасига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан бошлиқ тайинланади ва назоратнинг асосий масалалари Молия Вазирлиги ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.
Суғурта назорати аппаратидаги ходимлар сони 15 киши, шу ҳисобда бошлиқ, иш юритувчи инспектор, юрист. Суғурта ташкилотларининг назорат қилиш бўлимида 6 киши хизмат қилади. Назорат инспекцияси фаолияти устидан Молия Вазирлиги назорат қилади.
ТАКДИМОТ (ПРЕЗЕНТАЦИЯ) ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА
2.2.AMALIY MASHG’ULOTLAR MATERIALLARI
«PUL VA BANKLAR» FANIDAN MASALA VA TOPSHIRIQLAR
“Pul, kredit va banklar” fanining predmeti va vazifalari.
Pulning paydo bo‘lishi, zarurligi va funktsiyalari (4 soat)
Qiymat shakllari |
||
Qiymatning oddiy yoki tasodifiy shakli |
A = B |
|
Qiymatning to‘liq yoki kengaytirilgan shakli |
A |
B |
V |
||
G |
||
D |
||
Qiymatning umumiy shakli |
B |
A |
|
V |
|
|
G |
|
|
D |
|
Qiymatning pul shakli |
B |
= 1 gramm oltin |
|
V |
|
|
G |
|
|
D |
2-mavzu. Pul nazariyalari (2 soat)
Pul nazariyalarining asosiy qoidalari |
||
Metallilik nazariyasi |
Nominallik nazariyasi |
Miqdoriylik nazariyasi |
Pulning asosiy, tayanch funktsiyasi – bu jamg‘arish vositasi funktsiyasidir. |
Pullar tovar xususiyatiga ega emas, ular shartli belgilardir. |
Muomaladagi pullarning miqdori tovar baholari va pullar qiymatini o‘zgarishining asosiy sababchisidir. |
Pullar savdoni yaratadi. Savdo esa, pullarni ko‘paytiradi. |
Pulning qiymati uning nominali bilan belgilanadi. |
Pul massasining o‘sish sur’atlarining barqarorligini ta’minlash yo‘li bilan inflyatsiyani jiloalash va iqtisodiy inqirozlarning oldini olish mumkin. |
Mamlakatning boyligi oltin va kumushning miqdori bilan belgilanadi. |
Pulga xarid quvvatini davlat beradi. |
Foiz stavkalarining elastikligi past bo‘lib, muomaladagi pul miqdorini nazorat qilish muhimdir. |
Oltin va kumushning tabiiy xususiyatlari ularning pul sifatidagi qimmatini belgilaydi. |
Pulning asosiy funktsiyasi to‘lov vositasi funktsiyasidir. |
Pullarga bo‘lgan talabning o‘zgarishi nominal daromad darajasining o‘zgarishi oqibatidir, foiz me’yori esa pullarga bo‘lgan talab darajasiga sezilarsiz ta’sir ko‘rsatadi. |
|
Pullar – bu sun’iy ijtimoiy shartlilikdir. |
Pul massasining o‘sish sur’ati doimiy bo‘lishi lozim va uning o‘zgarishi iqtisodiy kon’yunkturaning tebranishlariga umuman bog‘liq emas. |
|
|
Inflyatsiya sof pul fenomeni bo‘lib, ko‘p omilli jarayon emas. |
3-mavzu. Pul aylanmasi va uning tarkibi (8 soat)
Mol etkazib beruvchining banki (6)
|
(5)
|
Sotib oluvchining banki (4) |
(7) (3)
(2)
Mol etkazib beruvchi
|
(1)
|
Sotib oluvchi |
1-rasm. To‘lov topshiriknomasi orqali hisob-kitoblarni amalga oshirish tartibi
Mol etkazib beruvchining (13)banki (8)
|
(9)
(4)
(12) |
Sotib oluvchining (10)banki (3) |
(7) (5) (14) (11) (2)
(6)
Mol etkazib beruvchi
|
(1)
|
Sotib oluvchi |
2-rasm. Ta’minlangan xujjatlashtirilgan akkreditivlar orqali hisob-kitoblarni amalga oshirish tartibi
Mol etkazib beruvchining (12)banki (4)
|
(5)
|
Sotib oluvchining (9)banki (6) |
(11)
(13) (3) (7) (8) (10)
(2)
Mol etkazib beruvchi
|
(1)
|
Sotib oluvchi |
3-rasm. Hujjatli inkasso orqali hisob-kitoblarni amalga oshirishi tartibi
4-mavzu. Pul muomalasini tashkil qilish va pul massasi (4 soat)
bunda:
M - muomaladagi pul massasi;
R- tovarlarning o‘rtacha baholari;
Q- tovarlar hajmi;
V- pul birligining aylanish tezligi.
O.Lavrushin tomonidan taklif etilgan pul muomalasi qonuni formulasi:
bunda,
STBS - sotiladigan tovarlar baholari summasi;
MKTS - muddati kelgan to‘lovlar summasi;
O‘QTS - o‘zaro qoplangan to‘lovlar summasi;
QO‘S - qarzlarni uzatish summasi;
MKT - muddati kechiktirilgan to‘lovlar summasi;
MBQHOVS - Markaziy bankda qayta hisobga olingan veksellar summasi.
Rossiyalik taniqli iqtisodchi olim L.Abalkin tomonidan taklif qilingan yuqorida qayd etilgan formulaning modifikatsiyalashgan varianti:
bunda,
M- muomaladagi pul massasi;
Y-real yalpi ichki mahsulot;
V-pulning aylanish tezligi;
R – tovarlarning o‘rtacha bahosi.
Muomala uchun zarur bo‘lgan naqd pullar miqdorini aniqlash formulasi:
bunda,
V- naqd pullarning aylanish tezligi;
T-tovar aylanmasi;
S- to‘lov hizmatlari;
Q-tovarlar va hizmatlar miqdori;
M- muomaladagi naqd pullar.
bunda,
M – muomalaga chiqarilgan naqd pullarning miqdori;
M2 – kengaytirilgan pul agregati.
Pullar taklifi:
bunda,
Mt - pullar taklifi;
Mb - pul bazasi;
K - kredit multiplikatori.
Pul massasi pul agregatlari orqali o‘lchanadi.
Xalqaro bank amaliyotida quyidagi pul agregatlari qo‘llaniladi:
M0 - Markaziy bank tomonidan muomalaga chiqarilgan naqd pullar (banklar va korxonalarning kassalaridagi naqd pullar ayirib tashlanadi);
M1 - M0 + talab qilib olinadigan depozitlar, yo‘l cheklari, kredit kartochkalari;
M2 - M1 + muddatli depozitlar, jamg‘arma depozitlari;
M3 - M2 + depozit sertifikatlari, jamg‘arma sertifikatlari, davlat qimmatli qog‘ozlari.
AQShda korporativ qimmatli qog‘ozlarga qilingan investitsiyalar ham pul agregatlari tarkibida hisobga olinadi. Faqat ular alohida pul agregati tarkibida, ya’ni L pul agregati tarkibida hisobga olinadi.
5-mavzu. Pul tizimi: tushunchasi, shakllari va elementlari
(4 soat)
Pul tizimi deganda, alohida olingan mamlakatda yoki hududda pul aylanmasini tashkil qilishning davlat-huquqiy shakli tushuniladi. Ushbu holatda alohida olingan hudud deganda, evrozona kabi yaxlit hududlarda pul aylanmasini tashkil qilish tushunilmoqda.
Pul tizimining shakllari
Pul tizimini boshqarish printsiplari
Pul tizimining elementlari
6-mavzu. Inflyatsiya va uning turlari. Pulning barqarorligini ta’minlash yo‘llari (4 soat)
Inflyatsiya lotincha inflatio so‘zidan olingan bo‘lib, ko‘pchish, bo‘rtish degan ma’noni anglatadi.
Inflyatsiyaning asosiy turlari
Inflyatsiya mohiyatining namoyon bo‘lish shakllari
1-rasm. O‘zbekistonda inflyatsiyaning yillik darajasi, foizda
Pulning barqarorligini ta’minlash yo‘llari
7-mavzu. Kreditning zarurligi, mohiyati va funktsiyalari(4 soat)
Kredit - bu qiymatning tovar va pul shaklidagi mablag‘larni qaytarib berishlik, muddatlilik va to‘lovlilik shartlari asosida berish natijasida yuzaga keladigan harakatidir.
Kredit munosabatlari tarkibi
Kreditning funktsiyalari
Tijorat banklarining kreditlash shakllari
Kreditning printsiplari
8-mavzu. Kredit munosabatlarining rivojlanish bosqichlari
(2 soat)
Kredit munosabatlarining rivojlanish bosqichlari
|
|
Sudxo‘rlik krediti |
Tovar va pul |
Tijorat krediti |
Tovar |
Bank krediti |
Pul |
Kreditlarning ob’ektlari
Kredit qonunlari
9-mavzu. Kredit turlari va shakllari (4 soat)
Kreditning shakllari
Kreditning iqtisodiy mohiyatiga ko‘ra shakllari
Kreditning turlari
Kreditning ta’minlanganligiga ko‘ra turlari
Kreditning tarmoq yo‘nalishiga ko‘ra turlari
Kreditning bahosiga ko‘ra turlari
1-jadval
O‘zbekiston Respublikasi tijorat banklarining brutto kreditlari miqdori va unda uzoq muddatli kreditlarning salmog‘i
|
2011 y. |
2012 y. |
2013 y. |
2014 y. |
2015 y. |
Tijorat banklarining brutto kreditlari, mlrd. so‘m |
6374 |
8558 |
11539 |
15652 |
20392 |
Uzoq muddatli kreditlarning brutto kreditlar hajmidagi salmog‘i, % |
78,2 |
78,4 |
75,2 |
75,4 |
76,8 |
10-mavzu. Banklarning kelib chiqishi va bank tizimi (4 soat).
Dastlabki banklar turli valyutalarni bir-biriga ayirboshlash operatsiyalarini bajarish natijasida X asrda yuzaga keldi. Shu sababli, bank so‘zi italyancha banco so‘zidan kelib chiqqan bo‘lib, stol degan ma’noni anglatadi.
X asrda stol ustida valyuta almashtiruvchilarning nomlanishi
Tijorat banklarining mijozlariga ko‘ra turlari
Tijorat banklarining faoliyat yo‘nalishiga ko‘ra turlari
Ikki pog‘onali bank tizimi
Evrozona mamlakatlaridagi uch pog‘onali bank tizimi
11-mavzu. Markaziy bank va uning funktsiyalari (4 soat)
Markaziy bank buxgalteriya balansining tarkibi
Aktiv |
Summa |
Passiv |
Summa |
Oltin va boshqa nodir metallar |
|
Muomalaga chiqarilgan naqd pullar |
|
Xorijiy valyutalar |
|
Tijorat banklarining “Vostro” vakillik hisobraqamlari |
|
Kassadagi naqd pullar |
|
Tijorat banklarining majburiy zaxira ajratmalari |
|
Bank tizimiga berilgan kreditlar |
|
Hukumatning hisobraqamlari |
|
Hukumatga berilgan kreditlar |
|
Foyda |
|
Asosiy vositalar |
|
Kapital |
|
Markaziy bankning funktsiyalari
Markaziy bank monetar siyosatining an’anviy instrumentlari
Markaziy bank monetar siyosatining an’anviy instrumentlari
12-mavzu. Tijorat banklari va ularning funktsiyalari (2 soat)
Tijorat banki buxgalteriya balansining kengaytirilgan formulasi:
Aktiv = Majburiyat + Kapital
Tijorat bankining funktsiyalari
Tijorat bankining mohiyati
13-mavzu. Tijorat banklarining aktiv va passiv operatsiyalari
(4 soat).
Tijorat banklari operatsiyalarining turlari
Tijorat banklari aktiv operatsiyalarining tarkibi
Tijorat banklari passiv operatsiyalarining tarkibi
Tijorat banklarining ishonch operatsiyalari
14-mavzu: Nobank kredit tashkilotlari va ularning turlari
(2 soat)
Nobank kredit tashkilotlarining turlari
Nobank kredit tashkilotlarining o‘ziga xos xususiyatlari
Nobank kredit tashkilotlarining ustav kapitaliga qo‘yiladigan talablarning turlari
15-mavzu. Kredit tizimi va uning barqarorligiga ta’sir qiluvchi omillar
Kredit tizimining elementlari
Kredit tizimining turlari
Kredit tizimining barqarorligiga ta’sir qiluvchi omillar
16-mavzu. Xalqaro valyuta munosabatlari va ularni tartibga solish masalalari (4 soat)
Xalqaro rezerv valyutalar maqomiga ega bo‘lgan valyutalar
Xalqaro rezerv valyutalarga nisbatan koeffitsientlar qo‘llash qoidasi
Valyutalar |
Koeffitsientlar |
USD |
1 |
EUR |
1 |
JPY |
1 |
GBP |
10 |
Jahon valyuta tizimining evolyutsiyasi
Milliy valyuta kursi rejimlari
Milliy valyuta tizimining elementlari
17-mavzu. Xalqaro moliya institutlari va ularning turlari
(4 soat)
SDRning valyuta savati
Davrlar |
AQSh dollari |
Evro |
Yena |
Funt sterling |
1999-2000 |
0,5820 (39 %) |
0,3519 (32 %) |
27,2 (18 %) |
0,1050 (11 %) |
2001-2005 |
0,5770 (44 %) |
0,4260 (31 %) |
21,0 (14 %) |
0,0984 (11 %) |
2006-2010 |
0,6320 (44 %) |
0,4100 (34 %) |
18,4 (11 %) |
0,0903 (11 %) |
2011-2015 |
0,6600 (41,9%) |
0,4230 (37,4%) |
12,1000 (9,4%) |
0,1110 (11,3%) |
XVFningIjro kengashida o‘zining doimiy o‘rniga ega bo‘lgan davlatlar:
1. AQSh
2. Yaponiya
3. Germaniya
4. Frantsiya
5. Buyuk Britaniya
6. Rossiya
7. Xitoy
8. Saudiya Arabistoni
XVF qarzlari to‘g‘risidagi Bosh bitim ishtirokchilari
Ishtirokchilar |
Summa, mln SDR |
AQSh |
4250,0 |
Germaniya Bundesbanki |
2380,0 |
Yaponiya |
2125,0 |
Frantsiya |
1700,0 |
Buyuk Britaniya |
1700,0 |
Italiya |
1105,0 |
Shveytsariya Milliy banki |
1020 |
Kanada |
892,5 |
Niderlandiya |
850,0 |
Belgiya |
595,0 |
Shvetsiyaning Riksbanki |
382,5 |
Saudiya Arabistoni |
1500,0 |
XVFning kreditlash shartlari
Kreditlash shakli |
Kreditning foiz stavkasi |
Kreditning muddati |
To‘lash davri |
Stend-bay |
Bazaviy stavka + marja |
3,5-5,0 yil |
Har chorakda |
Kengaytirilgan kreditlash |
Bazaviy stavka + marja |
4,5-10 yil |
Yarim yilda bir marta |
Kompensatsion moliyalashtirish |
Bazaviy stavka |
3,5-5,0 yil |
Har chorakda |
Favqulodda yordam |
Bazaviy stavka |
3,5-5,0 yil |
Oylik |
Qo‘shimcha zaxiralarni moliyalashtirish |
Bazaviy stavka + marja |
2,5-3,0 yil |
Yarim yilda bir marta |
Qashshoqlikni qisqartirish tadbirlarini moliyalashtirish |
yillik 0,5 % |
5,5-10,0 |
Kredit oluvchi bilan kelishgan holda |
Xalqaro ta’mirlash va taraqqiyot banki kreditlarining mintaqaviy taqsimlanishi, 2014 y.
3. GLOSSARIY
|
|
|
|
|
|
Termin (o’zbek-cha) |
Termin (ruscha) |
Termin (ingliz-cha) |
O’zbektilidagisharhi |
Rustilidagisharhi |
Ingliztilidagisharhi |
Aktivlar |
Активы |
Assets |
Kelgusida iqtisodiy foyda keltiruvchi va pulda ifodalangan xo’jalik sub’ektlarining iqtisodiy resurslari |
экономические ресурсы хозяйствующего субъекта, выраженные в стоимостной оценке и способные приносить доход в будущем. |
economic resources of the economic entity, expressed in the valuation and revenue generating capacity in the future. |
Aktivschetlar |
Активные счета |
Activeaccounts |
buaktivlarniaksettirishgamo’ljallanganschyotbo’lib, undaiqtisodiyresurslarningkoldig’ivako’payishischyotningdebetida, kamayishesakreditbo’yichaaksettiriladi |
экономические ресурсы хозяйствующего субъекта, выраженные в стоимостной оценке и способные приносить доход в будущем |
are intended to account for the property of the organization.
|
Analitikschyotlar |
Аналитический учет |
Analyticalaccounting |
ma’lumotlari xo’jalik mablag’lari va ularni manbalarini nafaqat qiymat, balki natura va mehnat o’lchov birliklarida ham hisob yuritishga mo’ljallangandir.
|
система сбора и группировки учетной информации для целей управления организацией и составления бухгалтерской отчетности |
a system to collect and group account information for the purposes of the organization and management of the financial statements.
|
Buxgalteriyahisobi |
Бухгалтерский учет |
Accounting |
korxona, tashkilot, muassasa va birlashmalar xujalik faoliyatini tulik, xamma jarayonlarini uzluksiz xujjatlashtirish va nazorat kilish tizimi |
это упорядоченная система сбора, регистрации и обобщения информации в стоимостном выражении об активах организации и источниках их образования. |
an ordered system of collecting, recording and summarizing information in terms of value of the assets of the organization and the sources of their formation.
|
Buxgalteriyao’tkazmasi |
Бухгалтерская запись (проводка) |
Accountingrecord (entry)
|
Bundaxujalikjarayonigategishli summa birschetningdebetivaikkinchischetningkreditidaaksettiriladi. |
наименование дебетуемого и кредитуемого счетов с указанием суммы хозяйственной операции |
the name of the accounts debited and credited with an indication of the amount of business transaction. |
Buxgalteriyahisoboti |
Бухгалтерская отчетность |
Financialreporting |
hisobot davriga korxonalarning moliyaviy holati mulkiy holati va moliyaviy natijalarini aks ettiruvchi ko’rastkichlar tizimi |
система показателей, отражающих имущественное и финансовое положение организации на отчетную дату, а также финансовые результаты ее деятельности за отчетный период. |
a system of indicators, which reflect the property and financial position of an entity at the reporting date and the results of its operations for the reporting period.
|
Buxgalteriyabalansi |
Бухгалтерский баланс |
Balancesheet |
ma’lumbirdavrdaxujalikmablaglarivaularmanbalariningpulkiymatiniguruxlabvaumumlashtiribaksettirishusuli.
|
способ группировки имущества организации как по составу и размещению, так и по источникам их образования и назначению |
a way to group property of the organization both in composition and placement, as well as on the sources of their formation and purpose.
|
Tayyormaxsulot . |
Готовая продукция |
Finishedgoods |
orxonaningtexniksharoitvabelgilarigajavobberuvchitulikishlabchikarishnatijasidagimaxsulot |
составная часть материально-производственных запасов организации, предназначенная для продажи и соответствующая установленным техническим параметрам и другим стандартам. |
part of the material and produc organization of inventories held for sale and the corresponding set specifications and other standards.
|
Ikkiyoklamayozuv |
Двойная запись |
Doubleentry
|
xujalikmuomalalariniikkitahisobda, ya’nibirschetningdebetivaikkinchischetningkreditidaaksettiriladi |
отражение каждой хозяйственной операции одинаковой сумме по дебету и кредиту взаимосвязанных счетов |
a reflection of each business transaction of the same amount on the debit and credit accounts interrelated. |
Debitorlar |
Дебиторы |
Debtors |
ushbusub’ektgakarzdorbo’lganboshkakorxona, tashkilot, muassasayokishaxslar |
юридические и физические лица, которые являются должниками организации. |
natural and legal persons who are debtors of the organization |
Pulmablag’lari |
Денежные средства |
Thefunds |
Aylanmamablag’larningbirqismbo’libhisobkitoblarniamalgaoshirishvositasisifatidaxizmatqiladi |
часть оборотных активов, используемых хозяйствующим субъектом для осуществления расчетов |
part of the current assets used by a business entity for settlement |
Qo’shilgankapital |
Добавочный капитал
|
Additionalcapital
|
oddiyvaimtiyozliakstiyalarnisotishdanolingansummalar nominal qiymatidanoshiqchasummalar, bundantashqari, qaytaribbermaslikshartibilanolinganmulklarqiymatiningyig’indisidantashkiltopadi. |
часть собственного капитала, созданного в результате дополнительного внесения сверх уставного капитала |
equity, established as a result of additional application in excess of the authorized capital. |
Xujjat |
Документация |
Documentation |
xujalikmuomalalariningsodirbo’lganligiyokiruxsatetilganligi, uningkonuniyvaiktisodiyjixatdanmaksadliekanliginitasdiklaydi. |
письменное разрешение на проведение хозяйственной операции и подтверждение ее совершения.
|
a written authorization to conduct a business transaction and confirmation of the transaction.
|
Xujjatlarningaylanishi |
Документооборот |
Document |
xujjatlarninghisobjarayonidatuzilishidan to arxivgaberilgungakadarxarakatidir. |
этапы движения документов от их создания или поступления до передачи в архив |
movement stages of documents from their creation or receipt to transmit to the archive.
|
Uzoqmuddatliaktivlar |
Долгосрочные активы |
Longtermassets |
iqtisodiyresurslarningbirqismibo’lib, uzoqmuddatxizmatqiladi |
часть экономических ресурсов, используемых в течение длительного времени |
part of the economic resources used for a long time |
Uzoqmuddatlimoliyaviyqo‘yilmalar |
Долгосрочные финансовые вложения |
Long-terminvestments |
Boshqakorxonagapulmablag’lariyokimulkko’rinishidagimoliyaviyqo’yiyilmalar |
вложение денежных средств или иного имущества в другие организации на срок более одного года. |
investment of money or other property to other organizations for a term exceeding one year.
|
Uzoqmuddatlimajburiyatdlar |
Долгосрочные обязательства |
Long-termliabilities
|
Buto’lovmuddati 12 oydanortiqbo’lganqarzdorliklardir |
это задолженность, погашение которой превышает 12 месяцев.
|
this debt, the repayment of which exceeds 12 months. |
Balansdagischyotlar |
Забалансовые счета
|
Off-balancesheetaccounts |
balansdaqatnashadiganschyotlargaaytilib, ularbo’yichaikkiyoqlamayozuvamalgaoshiriladi. |
счета для учета имущества не принадлежащего данной организации |
accounts for the account of the property does not belong to the organization.
|
Qarz |
Заём |
Theloan |
Boshqakorxonavatashkilotdanpulyokimulkshaklidaolganqarzi |
взятые в долг деньги или имущество у других организаций (кроме банков) с обязательством их возврата. |
borrowed money or property from other organizations (except banks) with an obligation to return.
|
Ishhaqixarajatlari |
Затраты на оплату труда |
Labourcosts |
ishlabchiqarishtannarxinitashkiletuvchixodimlarningishhaqibilanbog’liqbo’lganxarajatlarningbirturidir |
вид затрат, включаемый в издержки производства или обращения, связанный с заработной платой работников организации. |
he cost element that is included in the cost of production or treatment associated with wage employees of the organization.
|
Ishlabchiqarishxarajatlari |
Затраты на производство
|
Productioncosts |
mahsulotishlabchiqarishvaxizmatko’rsatishbilanbog’liqkorxonaningxarajatlari |
расходы организации, связанные с производством продукции, работ, услуг. |
expenses of the organization associated with the production of goods, works and services.
|
Inventarizastiya |
Инвентаризация |
Inventory |
korxonagategishlibo’lganbarchaasosiyvositalar, inventarlar, mablaglarvaboshkamoddiyboyliklarningxakikatdamavjudligibilanbuxgalteriyahisobima’lumotlarinisolishtirishvatekshirishusuli. |
проверка фактического наличия имущества и сопоставление полученных результатов с данными учета.
|
check actual availability of property and the results obtained are compared with the accounting data.
|
Kapital |
Капитал |
Capital |
Bu ta’sischilartomonidanaktivlargaqo’yilganpulmablag’lari |
это стоимость вложенных собственниками активов прибыль накопленная за время деятельности организации. |
is the value of invested assets of the owners of the profit accumulated during the activities of the organization.
|
Bilvositaxarajatlar |
Косвенные затраты |
Indirectcosts
|
Birnechtamahsulotturigahisoblanganxarajatlar |
затраты, относящиеся к нескольким видам продукции (работ, услуг). |
costs related to several types of products (works, services). |
Qisqamuddatlimajburiyatlar |
Краткосрочные обязательства |
Short-termliabilities |
to’lovmuddatibiryildanortiqbo’lmaganqarzdorliklar |
это задолженность, срок погашения которой не превышает одного года. |
is payable, the maturity of which does not exceed one year.
|
Kredit |
Кредит |
Credit |
pulmablaglariyokitovarnikarzgaberish. |
представление в долг товаров или денег. |
borrowedmoneyorgoods.
|
Kreditorlar |
Кредитор |
Creditor
|
ma’lumbirmuddatgaboshkashaxsgakarzbergankorxona, tashkilot, muassasa |
физическое или юридическое лицо, перед которым данная организация имеет задолженность. |
legal person to whom the organization is in arrears. |
Kreditorqarzlari |
Кредиторская задолженность
|
Accountspayable
|
o‘zgakorxonalarningaylanmamablag‘lariningbirqismiaynantahlilqilinayotgankorxonaaylanmasidaqatnashishitushuniladi.
|
обязательства организации перед кредиторами за товары, работы, услуги, т.е. долги данного предприятия другим организациям и отдельным лицам. |
оrganization obligations to creditors for goods, works and services, ie, the debts of the company to other organizations and individuals. |
Kassalimiti |
Лимит кассы |
Thelimitofcash |
korxonakassasidadoimbulishimumkinbo’lganpulmablaglariningsummasi |
сумма наличных денежных средств в кассе предприятия, размер которых устанавливается банком в зависимости от величины наличного оборота денежных средств данной организации. |
the amount of cash on hand the company, the size of which is set by the bank, depending on the value of cash flow funds the organization.
|
Lifo
|
ЛИФО |
LIFO |
tovar-moddiyboyliklarinisunggikabulkilinganyokitayyorlanganpartiyabahosibuyichahisobgaolishusuli. |
способ оценки материалов при отпуске их в производство: последняя партия на приход, первая в расход. |
method of evaluating materials when they are released into production: the last batch of the arrival of the first in consumption.
|
Ishlabchiqarrishmoddiyzahiralar |
Материально-производственные запасы – |
Inventories |
shundaybuyumlarki, ulargainsonmexnatisarflanib, tayyormaxsulotolinadi |
часть имущества организации, используемая при производстве продукции (работ, услуг), а также предназначенная для продажи и для управленческих нужд организации. |
part of the organization's property used in the production of goods (works, services), as well as held for sale and for administrative needs of the organization.
|
nomoddiyaktivlar |
Нематериальные активы.
|
Intangibleassets |
moddiy-ashyoviymazmungaegabulmagan, xo‘jalikyurituvchisubyekttomonidanxujalikfaoliyatidafoydalanishmaqsadidanazoratqilinadigan, shuningdekUzoqvaqt (biryildanko‘p) ishlatishuchunmo‘ljallanganmol-mulkobyektlari. |
имущество организации, не обладающее материальными или физическими свойствами, но которые обеспечивают получение дохода длительное время или постоянно |
property of the organization that does not have the material or physical properties, but which generate income for a long time or permanently.
|
Taqsimlanmaganfoyda |
Нераспределенная прибыль |
Retainedearnings |
hisobotdavridakorxonakapitaliningko’payishiniaksettiruvchimoliyaviynatija |
это финансовый результат, характеризующий увеличение капитала организации за отчетный год и весь период ее деятельности |
is the financial result, which characterizes the capital increase during the reporting year and the whole period of its activity.
|
Aylanmamablag’lar |
Оборотные активы
|
Currentassets |
hizmatqilishmuddatibiryildanozbo’lganbalansdalikvidliligio’sishtartibidajoylashtirilganmehnatvositalari,qisqamuddatlimoliyaiyqo’yilmalarvapulmablag’lari |
материальные оборотные средства, средства в текущих расчетах, краткосрочные финансовые вложения, денежные средства, расположенные в балансе в порядке возрастания ликвидности. |
tangible current assets, funds in the current account, short-term investments, cash, placed in the balance in the order of increasing liquidity.
|
Majburiyatlar |
Обязательства |
Liabilities |
o’tgandavrdagibitimlaryokio’tgandavrdagivoqealarnatijasidahosilbo’lganqarzdorliklar (pulmablag’lario’tkazilmaganholdaishhaqi, turliajratmalar, soliqlarhisoblangan, tovarlarxaridqilinganvaboshqalar) |
задолженность организации, возникшая в результате прошлых хозяйственных событий и сделок, выполнение которых влечет за собой погашение этой задолженности.
|
debt organization, which arose as a result of past events and business transactions, the implementation of which entails the repayment of this debt.
|
Asosiyvositalar |
Основные средства – |
Fixedassets |
12 oydanoshadigandavrmobaynidamahsulotishlabchiqarish, ishlarbajarish, xizmatlarko’rsatishchog’idayokikorxonaniboshqarishuchunmehnatvositasisifatidafoydalaniladiganmol-mulkqismi |
часть средств труда, используемых организацией при производстве продукции (работ, услуг), для управленческих нужд в течение периода, превышающего 12 месяцев.
|
part of the work equipment used by the organization in the production of goods (works, services) for the management needs for a period exceeding 12 months.
|
Baholash |
Оценка |
Evaluation |
xujalikmablaglari, majburiyatlarvaxujalikjarayonlarinipululchovbirligidaaksettirishusulidir. |
денежное выражение затрат на производство и продажу продукции (работ, услуг).
|
the monetary value of the cost of production and sale of goods (works, services).
|
Balanspassivi |
Пассив баланса
|
Passiveof balance |
Xo’jalikmablag’lariningmanbalariaksettirilganbuxgalteriyabalansiningqismi |
часть бухгалтерского баланса, в которой отражено имущество организации по источникам их образования и назначению |
of the balance sheet, which reflects the property of the organization on their source and destination.
|
Passivschetlar |
Пассивные счета |
Liabilityaccounts |
Xo’jalikmablag’lariningmanbalariniaksettirishgamo’ljallangan |
предназначены для учета источников образования имущества.
|
designed to account for property formation sources.
|
Schetlarrejasi |
План счетов бухгалтерского учета |
ChartofAccounts |
moliyaviyxisobotelementlarigamuvofiqguruxlashgirilganmoliyaviyhisobotelementlariningyig’indisinitashkiletadi |
систематизированный перечень счетов бухгалтерского учета первого и второго порядка (синтетические счета и субсчета).
|
systematic list of accounts of first and second order (synthetic accounts and sub-accounts).
|
Foyda |
Прибыль |
Profit |
Daromadlarningxarajatlardanustunkelishi |
сумма превышения расходов над доходами.
|
the sum of the excess of expenditure over income.
|
To’g’rixarajatlar |
Прямые затраты |
Directcosts |
Aniqbirmahsulottannarxigabevositakiritiladiganxarajatlar |
затраты, которые непосредственно относятся на себестоимость конкретного вида продукции (работ, услуг).
|
costs that are directly attributable to the cost of a particular type of goods (works, services).
|
Hisobkitobscheti |
Расчетный счет |
CurrentAccount |
Bankdapulmablag’larinisaqlashvanaqdpulsizhisob kit oblarniamalgaoshirishuchunochilganxisobkitobscheti |
счет, открываемый организацией в банках для хранения денежных средств и осуществления безналичных расчетов.
|
an account opened in the organization of banks for storing cash and cashless payments.
|
Rezervkapitali |
Резервный капитал |
Reservecapital |
qonunchilikvata’sishujjatlarigamuvofiqsoffoydadanajratmalaryo’libilanbarpoetiladi. Undandividendlarto’lashda, ushbumaqsaduchunhisobotyilidafoydabo’lmagandayokietarlichabo’lmaganda, hisobotyilidagikorxonaningkutilmaganzararlarivayo’qotishlaridafoydalaniladi. |
часть собственного капитала, создаваемого за счет прибыли и предназначенного для покрытия потерь, выплаты дивидендов и др.
|
equity, created at the expense of profits, and intended to cover the losses, the payment of dividends, etc..
|
Mahsulottannarxi |
Себестоимость продукции |
Productioncosts |
Хўжаликфаолиятиниоширишмаqсадидамаhсулотишлабчиqаришучун qилинганихаражатлар |
затраты организации на производство продукции, в целях осуществления своей хозяйственной деятельности.
|
the costs of organization for production, in order to carry out its business activities.
|
Xususiykapital |
Собственный капитал |
Shareholders' equity |
ustav, qo’shilganvarezervkapitali, taqsimlanmaganfoyda, rezervlar, maqsadlitushumlar, grantlarvasubsidiyalardaniboratbo’lgankapitalningbirqismi |
часть капитала организации, состоящая из уставного, добавочного, резервного капитала, нераспределенной прибыли.
|
capital of the organization, consisting of the authorized, additional, capital reserve, retained earnings.
|
|
Управленческий учет |
Managementaccounting |
Boshqaruvhisobikorxonaichidagialoqalarningasosiytizimi-nio’zidanamoyonetadi. Uningmaqsadi - o’tmishdagixodisalartahli-liasosidakelajakkamo’ljallangantavsiyalarniishlabchiqishuchunmenejerlarnitegishliaxborotbilanta’minlashdir.
|
бухгалтерский учет внутри организации, необходимый для управления ее экономическими ресурсами |
accounting within an organization needed to manage its economic resources.
|
Ustavkapitali |
Уставный капитал |
Sharecapital |
korxonaningo’zmol-mulkinishakllantirishningboshlang’ichmanbai. |
первоначально инвестируемый капитал |
initiallyinvestedcapital.
|
Moliyaviyhisob |
Финансовый учет |
FinancialAccountingс
|
Moliyaviy hisobning asosiy maqsadi korxona moliyaviy hisoboti (moliyaviy hujjatlar)ni tuzish uchun zarur ma’lumotlarni monitoringini tashkil qilishdan iborat. Bu ma’lumotlar ma’muriyatning o’zi uchun ham, tashqi foydalanuvchilar uchun ham mo’ljallangan bo’ladi. |
бухгалтерский учет, осуществляемый с целью получения информации для внешних и внутренних пользователей.
|
Accounting, carried out in order to obtain information for internal and external users.
|
FIFO |
ФИФО |
FIFO |
zaxiralarniolinishketma-ketligida, ya’niishlabchiqarishgabirinchibo’libkelganzaxiralardastlabkiolinishbahosidavaoxirgisotibolishhaqiqiytannarxibo’yichahisobotdavrioxirigazaxiralarnibaholashhamdarealizastiyaqilinganmaxsulot (ish, xizmat) tannarxidamateriallarnidastlabkisotibolishbahosidahisoblanadi.
|
способ оценки материалов при отпуске их в производство: первая партия – на приход, первая партия на расход,
|
method of evaluating materials when they are released into production: the first party - the arrival of the first batch to flow
|
Xo’jalikoperastiyalar |
Хозяйственная операция |
Economicoperation |
Buxgalteriyaxisobidaaksettirilganxo’jalikfaoliyatidagio’zgarishlar |
факт хозяйственной деятельности, отраженный в бухгалтерском учете.
|
a fact of economic activity, reflected in accounting.
|
Shaxmataylanmaqaydnomasi |
Шахматная оборотная ведомость |
Chesstrialbalance |
Schetlarkorrespondenstiyasinito’g’riliginitekshirishvaaksettirishusuli |
способ отражения и проверки правильности корреспонденции счетов.
|
a way to reflection and validation of accounts correspondence.
|
[1][1]Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир.-Тошкент:Ўзбекистон, 2015.12 б.
1Дробозина Л.А. Финансы, денежное обращение, кредит.-М.: «Финансы» 2000 г. с. 23.
Жукова Е.Ф. Общая теория денег и кредита.-М.: «Юнити» 2003 г. с. 79.
Жўраев Т.Т., Жўраев А.Д. Пул капитал ва хазина моллари бозори. Молия, кредит-банк тизими ва давлатнинг солиқ сиёсати.– Т.: 1994 й.