O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY VA O’RTA-MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
“MOLIYADA AXBOROT
TEXNOLOGIYALARI” FANI BO’YICHA O’QUV-USLUBIY MAJMUA
Mazkur o’quv-uslubiy majmua Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligining 20__ yil «___» __________dagi ____-sonli buyrug’i bilan tasdiqlangan o’quv reja va dastur asosida tayyorlandi.
Tuzuvchilar: |
TATU AKTSI kafedrasi mudiri i.f.n. Iminova N.A.
|
O’quv – uslubiy majmua Toshkent axborot texnologiyalari universiteti Ilmiy-uslubiy kengashining 2016 yil __________ dagi ___-sonli qarori bilan tasdiqqa tavsiya qilingan.
MUNDARIJA
1. |
FANNING O’QUV DASTURI……………………………………… |
3 |
|
|
1.1. |
NAMUNAVIY FAN DASTURI……………………………... |
|
|
1.2. |
FANNING ISHCHI-O’QUV DASTURI……………………... |
|
2. |
O’QUV-USLUBIY MATERIALLARI……………………………... |
|
|
|
2.1. |
NAZARIY MASHG’ULOTLAR MATERIALLARI………... |
|
3. |
GLOSSARIY………………………………………………………... |
|
|
4. |
FAN BO’YICHA XORIJIY ADABIYOTLAR (elektron shaklda)
|
|
|
5. |
HAR BIR MAVZU UCHUN TAQDIMOTLAR (elektron shaklda)
|
|
|
6. |
QO’SHIMCHA O’QUV VA ILMIY MATERIAL (MAQOLALAR) (elektron shaklda)
|
|
|
7. |
MAVZUNI O’ZLASHTIRILISHI UCHUN QO’SHIMCHA VIDEOLAR, KEYS-STADILAR VA HOKАZO MATERIALLAR (elektron shaklda) |
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Рўйхатга олинди:
№_______________
201__ йил________
Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлигининг 201__ йил
"__"_______ "___ " - сонли
буйруғи билан тасдиқданган
МОЛИЯДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
ФАНИНИНГ
ЎҚУВ ДАСТУРИ
Билим соҳаси: 300000 – Ишлаб чиқариш-техник соҳа
Таълим соҳаси: 350000 – Алоқа ва ахборотлаштириш,
телекоммуникация технологиялари
Мутахассислик: 5А350301– Ахборот-коммуникация технологиялари
соҳасида иқтисодиёт ва менежмент
ТОШКЕНТ - 2016
Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 201_йил "_" даги "_" -сонли мажлис баёни билан маъқулланган.
Фаннинг ўқув дастури Тошкент ахборот технологиялари университетида ишлаб чиқилди.
Тузувчилар:
Н.А Иминова.. - ТАТУ, ”АКТСИ” кафедраси мудири, и.ф.н.
Г.А.Алимова – ТАТУ, “АКТСИ” кафедраси доценти, и.ф.н.
Такризчилар:
О.Кенжабаев - ТМИ, “Информацион технологиялар” кафедраси мудири, и.ф.д., профессор
Ш.Ш.Тўраев - Тошкент ахборот технологиялари университети, АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент факультети декани, и.ф.н., доцент
Фаннинг ўқув дастури Тошкент ахборот технологиялари университети Илмий-услубий Кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (201_ йил "__" даги "_" - сонли баённома).
Кириш
Республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг юқори суръатлар билан ривожланиши ва жаҳон иқтисодиётида кечаётган интеграциялашув жараёнлари мутахассислардан иқтисодий билимларга эга бўлиш билан бир қаторда ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасида, унинг объектлари ва субъектлари, жорий қилиш тамойиллари, бу борада жаҳонда такомиллаштирилган воситалари, уларни бевосита молиявий жараёнларга қўллаш ҳақидаги кенг кўламли билимлар ва бевосита турли русумдаги компютерларда ишлаш малакаларига эга бўлишни тақозо қилади.
“Молияда ахборот технологиялари” фанни ўқитиш жараёнида компьютерлаштириш умумий йўналишлари билан боғлиқ бўлган концептуал масалалар, информатика ва ахборот технологияларининг ривожланиш йўналишлари, молиявий соҳалар ва глобал тармоқда жорий қилиниб, кенг қўлланиб келинаётган ахборот-коммуникация технологиялари, уларни жорий қилиш муаммолари, иқтисодий масалаларни қўйиш ва уларни компьютер ёрдамида ечиш муаммолари, дастурлар тузиш масалалари, давлатнинг молия сиёсати, АКТ соҳасидаги корхоналари молиявий стратегияси ва тактикаси, молиявий оқимларни бошқариш ва назорат қилишда ахборот технологияларидан кенг фойдаланишни, ахборот узатиш тармоғи хусусиятлари ва унда ишлаш, интеллектуал, эксперт тизимлар тузилиши ва уларнинг асосий турлари каби асосий масалалар кўриб чиқилади.
Фаннинг мақсад ва вазифалари
Таълим мақсади иқтисодий-ижтимоий ҳаёт билан узвий боғлиқ. Республикамиз ривожланишидаги ўзгаришлар, фаннинг интенсив ривожланиши, таълим модернизацияси, янги дидактик имкониятлар, шубҳасиз, таълим мақсадини ҳам ўзгартирди. Таълим мақсадининг ўзгариши таълим мазмунида ҳам ўз ифодасини топади. Молияда ахборот технологиялари фани мазмунига молия сиёсати ва унинг бозор иқтисодиётидаги ўрни, АКТ соҳасидаги корхоналарининг молиявий стратегияси ва тактикаси, корхоналарда молиявий режалаштиришда АКТдан фойдаланиш концепциялари, АКТдан фойдаланиш асосида молиявий назоратни амалга ошириш, корхонанинг молиявий натижаларини таҳлил қилишда АКТдан фойдаланиш, корпоратив ахборот тузилмаларидан фойдаланиш назарияси каби бўлимлари киритилган.
Фаннинг ўқитишдан мақсад – магистрларга иқтисодий-молиявий жараёнларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, мураккаб иқтисодий тизимларни ахборотлаштириш, қўйилган иқтисодий-молиявий масалаларни компьютер дастурларида ечиш ва олинган натижаларни иқтисодий талқин қилиш, ўзининг фикр-мулоҳаза, хулосаларини асосли тарзда аниқ баён этишга ўргатиш ҳамда эгалланган билимлар бўйича, кўникма ва малакаларни шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси - магистрларга алоқа ва ахборотлаштириш корхоналарнинг молиясини самарали ташкил этишда, назорат этишда, корхоналар иқтисодий ўсиш ва ривожланишнинг асосий кўрсаткичларини ҳисоблашда ва таҳлил қилишда ахборот технологияларини қўллаш ва корхона пул оқимларини АКТ ёрдамида таҳлил қилишга ўргатишдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига
қўйиладиган талаблар
“Молияда ахборот технологиялари” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида магистр:
молияда ахборот технологиялари фанининг илмий асосларини;
молиявий назорат мақсади ва унинг турларини;
молиявий назорат кетма-кетлиги ва унинг меъёрий асосларини;
АКТ соҳаси корхоналарининг молияларини бошқариш мақсадлари ва вазифаларини;
АКТ соҳаси корхоналарида пул оқимлари таснифланишини;
АКТ соҳаси корхоналарида молиявий старатегияси, тактикаси ва уларнинг турларини;
халқаро интеграция жараёнига молиялар таъсирини;
иқтисодий тизимлар турлари ва моделларини билиши керак.
Булар билан бир қаторда магистр:
корхонада молиявий стратегияни қўллаш;
ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида молиявий режалаштириш;
иқтисодий ўсиш ва ривожланишнинг асосий кўрсаткичларини ҳисоблаш ва таҳлил қилиш;
корхона пул оқимларини тартибга солишда АКТдан фойдаланиш;
ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида молиявий назоратни амалга ошириш;
ўз фикр-мулоҳаза ва хулосаларини асосли тарзда аниқ баён эта олиш малакаларига эга бўлиши керак.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги
ва услубий жиҳатдан узвийлиги
“Молияда ахборот технологиялари” фани умумкасбий фанлардан бири бўлиб, II семестрда ўқитилади. Магистр бу дастурни амалда бажариш учун бакалавр ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий (эҳтимоллар назарияси ва математик статистика, иқтисодий математик усуллар ва моделлар, дастурлаш ва ахборот технологиялари) ва ихтисослик (ҳисоб асослари, бошқарув ҳисоби, нарх белгилаш, пул ва банклар) фанларидан етарлича билим ва кўникмаларга эга бўлишни талаб этади. “Молияда ахборот технологиялари” фани магистр тайёрлаш ўқув режасидаги барча иқтисодий фанлар билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ўрганилади: “АКТ соҳасида иқтисодиёт”, “Ахборотлашган иқтисодиёт”, “IT менежмент” ва “Халқаро IT ривожланиш”.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
“Молияда ахборот технологиялари” фани ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғланган. У барча корхоналардаги молиявий жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, қўйилган иқтисодий-молиявий масалаларни компьютер дастурларида ечиш, иқтисодий таҳлил қилиш ва натижада корхоналарни иқтисодий ва молиявий соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишни ўргатади.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Магистрларнинг “Молияда ахборот технологиялари” фанини ўзлаштиришлари учун илғор ва замонавий усуллардан фойдаланиш, янги информацион – педагогик технологияларини татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув услубий қўлланмалар, маъруза матнлари билан биргаликда кафедрада тайёрланган “Молияда ахборот технологиялари” фани таълим технологияси ҳамда мавзуларга оид кейс стадилар ва “инсерт”, “блиц-сўров”, “кластер”, “ақлий ҳужум”, “зиг-заг”, “гуруҳ бўлиб ишлаш” каби педагогик технологиялардан, шунингдек, ахборот технологияларидан (Power Point ва Excel компьютер дастурлари) фойдаланилади.
АСОСИЙ ҚИСМ
Фанга кириш
“Молияда ахборот технологиялари” фанининг илмий асослари. Предмет ва вазифалари. Молия сиёсати. Молиявий сиёсат вазифалари. Молиявий сиёсатни олиб бориш. Бозор иқтисодиётида молиявий сиёсатни юритиш ва уни бошқариш.
АКТ корхоналарининг молиявий стратегияси, тактикаси ва менежменти
АКТ корхоналарида молиявий стратегия тушунчаси. Стратегияни амалга ошириш йўллари. Тактика тушунчаси ва вазифалари. АКТ корхоналарида молиявий стратегия ва тактикани олиб бориш йўллари ҳамда уларни жорий этиш. Корхоналарда молиявий стратегия ва тактикани режалаштириш. Молиявий менежментнинг мақсад ва вазифалари. АКТ корхоналарида молиявий менежментнинг ўрни ва аҳамияти. АКТ соҳаси корхоналарининг молияларини бошқариш мақсадлари ва вазифалари. Ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида молиявий режалаштириш. Ахборот тузилмалари. Корпоратив ахборот тузилмаларидан фойдаланиш. Ахборот тузилмаларидан фойдаланиш муаммолари ва уларни бартараф этиш йўллари. Халқаро интеграция жараёнига молиялар таъсири.
Корхоналарда молиявий режалаштиришда АКТдан фойдаланиш концепциялари
Молиявий режалаштириш. Молиявий режалаштиришни корхоналарда татбиқ қилиш. Молиявий режалаштиришда АКТнинг аҳамияти ва ундан фойдаланиш. АКТ корхоналарида молиявий натижаларнинг классификацияси. Молиявий натижаларни таҳлил қилиш. АКТ корхоналарида молиявий натижаларнинг назорати ҳамда хусусиятлари. Молиявий натижаларни таҳлил қилишда АКТдан фойдаланиш.
Молияни режалаштириш. Молияни режалаштиришда АКТнинг аҳамияти. Молияни режалаштиришда АКТдан фойдаланиш ҳамда унинг концепцияларини жорий этиш.
АКТ корхоналари молиявий ресурсларининг турлари ва АКТ асосида молиявий назоратни амалга ошириш
Молиявий ресурслар таркиби, улардан фойдаланиш. Бозор шароитида молиявий ресурслардан фойдаланиш. АКТ корхоналарида молиявий ресурслар. Кредит тамойиллари. Молияда кредитнинг аҳамияти ва ўзига хос жиҳатлари. Молияда кредитдан фойдаланиш хусусиятлари. Молиявий назорат мақсади ва унинг турлари. Ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида молиявий назоратни амалга ошириш. Молиявий назорат кетма-кетлиги ва унинг меъёрий асослари.
Пул оқимларни тартибга солиш усуллари ва АКТдан фойдаланиш
Пул оқимлар, уларнинг мазмуни ва аҳамияти. Пул оқимларни тузилиши. Пул оқимларни назорат қилиш. Пул оқимларни назорат қилишда АКТдан фойдаланиш. Пул оқимларни тартибга солиш усуллари ва уни ташкил этиш. Пул оқимларни тартибга солиш кетма-кетлиги. Пул оқимларни тартибга солишда АКТдан фойдаланиш.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
Амалий машғулотларнинг тахминий рўйхати
АКТ корхоналарининг молиявий стратегияси ва тактикаси
АКТ соҳасида молиявий менежментнинг мақсад ва вазифалари
АКТ корхоналарида молиявий менежментнинг тамойиллари
Молияни режалаштиришда АКТдан фойдаланиш концепциялари
Молиявий назорат даражалари, молиявий назорат инструментлари
Молиявий назорат кетма-кетлиги ва бошқарув тузилиши
Бозор шароитида молиявий ресурслардан фойдаланиш
Корхоналарда молиявий режалаштиришда АКТдан фойдаланиш
АКТ корхоналарида молиявий натижаларнинг назорати
Молиявий оқимларни назорат қилишда АКТдан фойдаланиш
Молиявий оқимларни тартибга солишда АКТдан фойдаланиш
Корхонанинг молиявий натижаларини таҳлил қилишда АКТдан фойдаланиш
Корпоратив ахборот тузилмаларидан фойдаланиш ва ундан фойдаланиш муаммолари.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор – ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар, масалалар тўплами ишлаб чиқилади. Унда магистрларга асосий маъруза мавзулари бўйича амалий масала ва мисоллар ечиш услуби ҳамда мустақил ечиш учун масалалар келтирилди.
Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Магистр мустақил ишининг асосий мақсади – ўқитувчининг раҳбарлиги ва назоратида муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш учун билим ва кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш.
Магистр мустақил ишини ташкил этишда қуйидаги шакллардан фойдаланади:
айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш;
махсус ёки илмий адабиётлар (монографиялар, мақолалар) бўйича фанларнинг бўлимлари ҳамда мавзулари устида ишлаш;
янги техникалар, илм талаб қиладиган жараёнлар ва технологияларни ўрганиш;
магистрнинг илмий текшириш ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ёки мавзуларни чуқур ўрганиш;
фаол ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари (хизмат ўйинлари, дискуссиялар, амалий машғулотлар, коллоквиумлар ва бошқалар);
масофавий (дистанцион) таълим;
назарий билимларни амалиётда қўллаш;
макет, модел ва намуналар яратиш;
илмий мақола, анжуманга маъруза тайёрлаш ва ҳ.к..
Мустақил ишга ажратилган соатларни магистр ўзлаштириши учун уларга амалий ва маъруза дарсларидан мустақил иш шаклида мавзулар тақсимлаб берилади.
Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари
Молиявий оқимларни назорат қилишда АКТдан фойдаланиш
Молиявий оқимларни тартибга солишда АКТдан фойдаланиш
Корхонанинг молиявий натижаларини таҳлил қилишда АКТдан фойдаланиш
Молияни режалаштиришда АКТдан фойдаланиш концепциялари
Молиявий жараёнларини автоматлаштириш хусусиятлари.
Дастурнинг информацион – методик таъминоти
Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий илғор интерфаол усулларидан, педагогик ва ахборот – коммуникация технологияларининг презентация (тақдимот), мультимедиа ва электрон-дидактик технологиялардан фойдаланилади. Амалий машғулотларда ақлий ҳужум, кластер, блиц-сўров, гуруҳ билан ишлаш, инсерт, тақдимот, кейс стади каби усул ва техникалардан кенг фойдаланилади.
Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар
рўйхати
Асосий адабиётлар
Афзалов З.Ш., Кенжабоев О.Т., Рўзиев А.О., Қодиров Р.Х. Банк тизими автоматлаштирилган ахборот тизимлари / Ўқув қўлланма. Т.:Иқтисод-Молия, 2006. -163 б.
Бекмуродов А.Б., Мусалиев А.А. Информационный бизнес: Учебное пособие. Т: ТГЭУ, 2006. -288 с.
Кенжабаев А.Т., Жуманиёзова М.Ю. Электрон бизнес асослари. Т.: ТМИ, 2008. - 279 б.
Қўшимча адабиётлар
«Ахборотлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг қонуни (N 560-II, 11.12.2003).
«Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори (ПҚ-1730, 21.03.2012).
Каримов И. Мамлакатимиз тараққиёти ва ҳалқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш – барча демократик янгиланиш ва иктисодий ислоҳотларимизнинг пировард мақсадидир. - Т.: Ўзбекистон. 2007.
Каримов И. Жаҳон молиявий–иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.:Ўзбекистон. 2009. –33 б.
Каримов И. Ўзбекистон мустақиллика эришиш остонасида – Т.:Ўзбекистон. 2011. –300 б.
Каримов И. 2012 йил ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. - Т.: Ўзбекистон. 2012.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. http://www.uzinform.net/ru/news/
Алёхина Г.В.Информационные технологии в экономике и управлении / Уч. пособие. М.: 2006. -249 с.
Банк В.Р., Зверев В.С. Информационные системы в экономике: Учебник. М.: Экономист, 2005. -380 с.
Джексон Питер. Введение в экспертные системы / Пер. с англ. Уч. пособие. М.: Издательский дом «Вильямс» 2006. -624 с.
Дейт К. Введение в системы баз данных 7-е изд. /Пер. с англ. М.: издательский дом «Вильямс», 2007. -1072с.
Левин В.И. Носители информации в цифровом веке /Под общ.ред.
Красковского Д.Г. -М: Компьютер Пресс, 2008. - 256 с.
Спивак В.А. Современные бизнес коммуникации. М.: ФиС, 2007. -150 с.
Чернышов Ю.Н. Информационные технологии в экономике. / Уч. пособие для Вузов. –М.: Изд-во Выс-я школа г. Москва, 2008. – 240 с.
Интернет сайтлари:
http:/sunny.ccаs.ru/library.html
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН” АКТСИМФ декани Ш.Ш.Тураев____________
“___” _____________ 2016 й. |
МОЛИЯДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ФАНИНИНГ
ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Билим соҳаси: |
300000 - |
Ишлаб чиқариш-техник соҳа |
|
|
|
|
|
Таълим соҳаси: |
350000 - |
Алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари |
|
|
|
|
|
Мутахассислик: |
5А350301- |
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Тошкент - 2016
Фаннинг ишчи ўқув дастури ўқув, ишчи ўқув режа ва ўқув дастурига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Тузувчилар:
Н.А Иминова.. - ТАТУ, ”АКТСИ” кафедраси мудири, и.ф.н.
Г.А.Алимова – ТАТУ, “АКТСИ” кафедраси доценти, и.ф.н.
Такризчилар:
О.Кенжабаев - ТМИ, “Информацион технологиялар” кафедраси мудири, и.ф.д., профессор
Ш.Ш.Тўраев - Тошкент ахборот технологиялари университети, АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент факультети декани, и.ф.н., доцент
Фаннинг ишчи ўқув дастури "АКТСИ” кафедрасининг 2016 йил "___" _______даги №____ сон йиғилишида муҳокамадан ўтган ва факультет кенгашида муҳокама қилиш учун тавсия этилган.
Кафедра мудири: Иминова Н.А.
Фаннинг ишчи ўқув дастури "АКТСИМ" факултет кенгашида муҳокама этилган ва фойдаланишга тавсия қилинган (2016 йил “----“-------“№ -сонли баённома).
Факултет кенгаши раиси: __________________________Тўраев Ш. Ш.
КЕЛИШИЛДИ:
Ўқув услубий бошқарма бошлиғи ________________ Эргашев А.Қ.
Кириш
Республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг юқори суръатлар билан ривожланиши ва жаҳон иқтисодиётида кечаётган интеграциялашув жараёнлари мутахассислардан иқтисодий билимларга эга бўлиш билан бир қаторда ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасида, унинг объектлари ва субъектлари, жорий қилиш тамойиллари, бу борада жаҳонда такомиллаштирилган воситалари, уларни бевосита молиявий жараёнларга қўллаш ҳақидаги кенг кўламли билимлар ва бевосита турли русумдаги компютерларда ишлаш малакаларига эга бўлишни тақозо қилади.
“Молияда ахборот технологиялари” фанни ўқитиш жараёнида компютерлаштириш умумий йўналишлари билан боғлиқ бўлган концептуал масалалар, информатика ва ахборот технологияларининг ривожланиш йўналишлари, молиявий соҳалар ва глобал тармоқда жорий қилиниб, кенг қўлланиб келинаётган ахборот-коммуникация технологиялари, уларни жорий қилиш муаммолари, иқтисодий масалаларни қўйиш ва уларни компьютер ёрдамида ечиш муаммолари, дастурлар тузиш масалалари, давлатнинг молия сиёсати, АКТ соҳасидаги корхоналари молиявий стратегияси ва тактикаси, молиявий оқимларни бошқариш ва назорат қилишда ахборот технологияларидан кенг фойдаланишни, ахборот узатиш тармоғи хусусиятлари ва унда ишлаш, интеллектуал, эксперт тизимлар тузилиши ва уларнинг асосий турлари каби асосий масалалар кўриб чиқилади.
Фаннинг мақсад ва вазифалари
Таълим мақсади иқтисодий-ижтимоий ҳаёт билан узвий боғлиқ. Республикамиз ривожланишидаги ўзгаришлар, фаннинг интенсив ривожланиши, таълим модернизацияси, янги дидактик имкониятлар, шубҳасиз, таълим мақсадини ҳам ўзгартирди. Таълим мақсадининг ўзгариши таълим мазмунида ҳам ўз ифодасини топади. Молияда ахборот технологиялари фани мазмунига молия сиёсати ва унинг бозор иқтисодиётидаги ўрни, АКТ соҳасидаги корхоналарининг молиявий стратегияси ва тактикаси, корхоналарда молиявий режалаштиришда АКТдан фойдаланиш концепциялари, АКТдан фойдаланиш асосида молиявий назоратни амалга ошириш, корхонанинг молиявий натижаларини таҳлил қилишда АКТдан фойдаланиш, корпоратив ахборот тузилмаларидан фойдаланиш назарияси каби бўлимлари киритилган.
Фаннинг ўқитишдан мақсад – магистрларга иқтисодий-молиявий жараёнларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, мураккаб иқтисодий тизимларни ахборотлаштириш, қўйилган иқтисодий-молиявий масалаларни компьютер дастурларида ечиш ва олинган натижаларни иқтисодий талқин қилиш, ўзининг фикр-мулоҳаза, хулосаларини асосли тарзда аниқ баён этишга ўргатиш ҳамда эгалланган билимлар бўйича, кўникма ва малакаларни шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси - магистрларга алоқа ва ахборотлаштириш корхоналарнинг молиясини самарали ташкил этишда, назорат этишда, корхоналар иқтисодий ўсиш ва ривожланишнинг асосий кўрсаткичларини ҳисоблашда ва таҳлил қилишда ахборот технологияларини қўллаш ва корхона пул оқимларини АКТ ёрдамида таҳлил қилишга ўргатишдан иборат.
Фан бўйича талабанинг малакасига қўйиладиган талаблар
“Молияда ахборот технологиялари” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида магистр:
молияда ахборот технологиялари фанининг илмий асосларини;
молиявий назорат мақсади ва унинг турларини;
молиявий назорат кетма-кетлиги ва унинг меъёрий асосларини;
АКТ соҳаси корхоналарининг молияларини бошқариш мақсадлари ва вазифаларини;
АКТ соҳаси корхоналарида пул оқимлари таснифланишини;
АКТ соҳаси корхоналарида молиявий старатегияси, тактикаси ва уларнинг турларини;
халқаро интеграция жараёнига молиялар таъсирини;
иқтисодий тизимлар турлари ва моделларини билиши керак.
Булар билан бир қаторда магистр:
корхонада молиявий стратегияни қўллаш;
ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида молиявий режалаштириш;
иқтисодий ўсиш ва ривожланишнинг асосий кўрсаткичларини ҳисоблаш ва таҳлил қилиш;
корхона пул оқимларини тартибга солишда АКТдан фойдаланиш;
ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида молиявий назоратни амалга ошириш;
ўз фикр-мулоҳаза ва хулосаларини асосли тарзда аниқ баён эта олиш малакаларига эга бўлиши керак.
Ўқув режадаги бошқа фанлар билан боғлиқлиги
“Молияда ахборот технологиялари” фани умумкасбий фанлардан бири бўлиб, II семестрда ўқитилади. Магистр бу дастурни амалда бажариш учун бакалавр ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий (эҳтимоллар назарияси ва математик статистика, иқтисодий математик усуллар ва моделлар, дастурлаш ва ахборот технологиялари) ва ихтисослик (ҳисоб асослари, бошқарув ҳисоби, нарх белгилаш, пул ва банклар) фанларидан етарлича билим ва кўникмаларга эга бўлишни талаб этади. “Молияда ахборот технологиялари” фани магистр тайёрлаш ўқув режасидаги барча иқтисодий фанлар билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ўрганилади: “АКТ соҳасида иқтисодиёт”, “Ахборотлашган иқтисодиёт”, “IT менежмент” ва “Халқаро IT ривожланиш”.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Магистрларнинг “Молияда ахборот технологиялари” фанини ўзлаштиришлари учун илғор ва замонавий усуллардан фойдаланиш, янги информацион – педагогик технологияларини татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув услубий қўлланмалар, маъруза матнлари билан биргаликда кафедрада тайёрланган “Молияда ахборот технологиялари” фани таълим технологияси ҳамда мавзуларга оид кейс стадилар ва “инсерт”, “блиц-сўров”, “кластер”, “ақлий ҳужум”, “зиг-заг”, “гуруҳ бўлиб ишлаш” каби педагогик технологиялардан фойдаланилади.
"Молияда ахборот технологиялари" фанидан машғулотларнинг мавзулар ва соатлар бўйича тақсимланиши:
№ |
Мавзу |
Аудитория соатлари |
Мустақил иш |
Жами |
|||
Жами |
Шу жумладан: |
||||||
Маъруза |
Амалий (семи-нар) |
Таж- риба |
|||||
|
Молия сиёсати ва унинг бозор иқтисодиётидаги ўрни |
2 |
2 |
- |
|
4 |
6 |
|
АКТ корхоналарининг молиявий стратегияси ва тактикаси |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
|
АКТ соҳасида молиявий менежментнинг мақсад ва вазифалари |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
|
АКТ корхоналарида молиявий менежментнинг принсиплари |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
|
Молияни режалаштиришда АКТ дан фойдаланиш консепсиялари |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
|
Молия ва кредит маълумотлари ва жиҳатлари |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
|
Молиявий назоратнинг мақсади ва турлари |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
|
АКТ дан фойдаланиб молиявий назоратни амлга ошириш |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
|
Молиявий назорат кетма-кетлиги ва бошқарув тузулиши |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
|
Бозор шароитида молиявий ресусрслардан фойдаланиш |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
|
АКТ корхоналари молиявий ресурслариниг турлари |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
|
Корхоналарда молиявий режалаштиришда АКТ дан фойдаланиш |
4 |
2 |
2 |
|
4 |
8 |
|
АКТ корхоналарда молиявий натижаларнинг класификатсияси |
2 |
2 |
- |
|
4 |
6 |
|
АКТ корхоналарда молиявий натижаларнинг назорати |
2 |
2 |
- |
|
4 |
6 |
|
Молиявий оқимларни назорат қилишда АКТ дан фойдаланиш |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
|
Молиявий оқимларни тартибга солиш усуллари |
2 |
2 |
- |
|
4 |
6 |
|
Молиявий оқимларни тартибга солишда АКТ дан фойдаланиш |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
|
Корхонанинг молиявий натижаларини тахлил қилишда АКТ дан фойдаланиш |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
|
Молиявий Халқаро интегратсион жараёнларда инқирозлар |
2 |
2 |
- |
|
4 |
6 |
|
Корпоратив ахборот тузулмаларидан фойдаланиш ва ундан фойдаланиш муаммолари |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
|
Жами |
70 |
40 |
30 |
|
52 |
122 |
Фаннинг услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
Асосий қисмда (маъруза) фанни мавзулари мантиқий кетма-кетликда келтирилади. Ҳар бир мавзунинг моҳияти асосий тушунчалар ва тезислар орқали очиб берилади. Бунда мавзу бўйича талабаларга ДТС асосида етказилиши зарур бўлган билим ва кўникмалар тўла қамраб олиниши керак.
Асосий қисм сифатига қўйиладиган талаб мавзуларнинг долзарблиги, уларнинг иш берувчилар талаблари ва ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мослиги, мамлакатимизда бўлаётган ижтимоий-сиёсий ва демократик ўзгаришлар, иқтисодиётни эркинлаштириш, иқтисодий-ҳуқуқий ва бошқа соҳалардаги ислоҳатларнинг устувор масалаларини қамраб олиши ҳамда фан ва технологияларнинг сўнгти ютуқлари эътиборга олиниши тавсия этилади.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
“Молияда ахборот технологиялари” фани ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғланган. У барча корхоналардаги молиявий жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, қўйилган иқтисодий-молиявий масалаларни компьютер дастурларида ечиш, иқтисодий таҳлил қилиш ва натижада корхоналарни иқтисодий ва молиявий соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишни ўргатади.
Асосий қисм:
Маъруза машғулотлари
“Молияда ахборот технологиялари” фанининг предмети ва вазифалари
“Молияда ахборот технологиялари” фанининг илмий асослари. Предмет ва вазифалари. Молия сиёсати. Молиявий сиёсат вазифалари. Молиявий сиёсатни олиб бориш. Бозор иқтисодиётида молиявий сиёсатни юритиш ва уни бошқариш.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Интерактив ва “Кластер” усуллари.диалогик ёндошув, муаммоли таьлим. Бинго, блиц, ажурали арра, нилуфар гули, меню, алгоритм, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; А4; А5; Қ1; Қ2 Қ3; Қ4; Қ5; Қ6
АКТ корхоналарининг молиявий стратегияси, тактикаси ва менежменти
АКТ корхоналарида молиявий стратегия тушунчаси. Стратегияни амалга ошириш йўллари. Тактика тушунчаси ва вазифалари. АКТ корхоналарида молиявий стратегия ва тактикани олиб бориш йўллари ҳамда уларни жорий этиш. Корхоналарда молиявий стратегия ва тактикани режалаштириш. Молиявий менежментнинг мақсад ва вазифалари. АКТ корхоналарида молиявий менежментнинг ўрни ва аҳамияти. АКТ соҳаси корхоналарининг молияларини бошқариш мақсадлари ва вазифалари. Ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида молиявий режалаштириш. Ахборот тузилмалари. Корпоратив ахборот тузилмаларидан фойдаланиш. Ахборот тузилмаларидан фойдаланиш муаммолари ва уларни бартараф этиш йўллари. Халқаро интеграция жараёнига молиялар таъсири.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Интерактив ва “Кластер” усуллари.диалогик ёндоьиув, муаммоли гпаълим. Погона, қадамба-цадам методи, Венн диаграммаси, Т-схемаси, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; А4; Қ1; Қ2 Қ4; Қ5; Қ6.
Корхоналарда молиявий режалаштиришда АКТдан фойдаланиш концепциялари
Молиявий режалаштириш. Молиявий режалаштиришни корхоналарда татбиқ қилиш. Молиявий режалаштиришда АКТнинг аҳамияти ва ундан фойдаланиш. АКТ корхоналарида молиявий натижаларнинг классификацияси. Молиявий натижаларни таҳлил қилиш. АКТ корхоналарида молиявий натижаларнинг назорати ҳамда хусусиятлари. Молиявий натижаларни таҳлил қилишда АКТдан фойдаланиш.
Молияни режалаштириш. Молияни режалаштиришда АКТнинг аҳамияти. Молияни режалаштиришда АКТдан фойдаланиш ҳамда унинг концепцияларини жорий этиш.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Маъруза, намойиш этиш, савол-жавоб, "Бумеранг", "Кластер", "Блиц-сўров", "Фикрлаш харитаси" "Ажурали арра", "Beep", Чархпалак, Б.Б.Б жадвали, кичик гуруҳларда ишлаш методлари.
Адабиётлар: А1; A3; А4; А5; Қ1; Қ2 Қ3; Қ4; Қ5; Қ6.
АКТ корхоналари молиявий ресурсларининг турлари ва АКТ асосида молиявий назоратни амалга ошириш
Молиявий ресурслар таркиби, улардан фойдаланиш. Бозор шароитида молиявий ресурслардан фойдаланиш. АКТ корхоналарида молиявий ресурслар. Кредит тамойиллари. Молияда кредитнинг аҳамияти ва ўзига хос жиҳатлари. Молияда кредитдан фойдаланиш хусусиятлари. Молиявий назорат мақсади ва унинг турлари. Ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида молиявий назоратни амалга ошириш. Молиявий назорат кетма-кетлиги ва унинг меъёрий асослари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Блиц-сўров, зиг-заг усули, мунозара, БББ, Инсерт, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; А5;; Қ2 Қ3; Қ4; Қ5; Қ6
Пул оқимларни тартибга солиш усуллари ва АКТдан фойдаланиш
Пул оқимлар, уларнинг мазмуни ва аҳамияти. Пул оқимларни тузилиши. Пул оқимларни назорат қилиш. Пул оқимларни назорат қилишда АКТдан фойдаланиш. Пул оқимларни тартибга солиш усуллари ва уни ташкил этиш. Пул оқимларни тартибга солиш кетма-кетлиги. Пул оқимларни тартибга солишда АКТдан фойдаланиш.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: диалогик ёндошув, муаммоли таълим. Блитс, АхАусули, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1;А2; A3; А4; Қ1; Қ2 Қ3; Қ4; Қ5;
“Молияда ахборот технологиялари” фани бўйича маъруза машғулотининг календар тематик режаси
т/р |
Маъруза мавзулари(барча) |
Жами: 40 соат |
|
Молия сиёсати ва унинг бозор иқтисодиётидаги ўрни |
2 |
|
АКТ корхоналарининг молиявий стратегияси ва тактикаси |
2 |
|
АКТ соҳасида молиявий менежментнинг мақсад ва вазифалари |
2 |
|
АКТ корхоналарида молиявий менежментнинг принсиплари |
2 |
|
Молияни режалаштиришда АКТ дан фойдаланиш консепсиялари |
2 |
|
Молия ва кредит маълумотлари ва жиҳатлари |
2 |
|
Молиявий назоратнинг мақсади ва турлари |
2 |
|
АКТ дан фойдаланиб молиявий назоратни амлга ошириш |
2 |
|
Молиявий назорат кетма-кетлиги ва бошқарув тузулиши |
2 |
|
Бозор шароитида молиявий ресусрслардан фойдаланиш |
2 |
|
АКТ корхоналари молиявий ресурслариниг турлари |
2 |
|
Корхоналарда молиявий режалаштиришда АКТ дан фойдаланиш |
2 |
|
АКТ корхоналарда молиявий натижаларнинг класификатсияси |
2 |
|
АКТ корхоналарда молиявий натижаларнинг назорати |
2 |
|
Молиявий оқимларни назорат қилишда АКТ дан фойдаланиш |
2 |
|
Молиявий оқимларни тартибга солиш усуллари |
2 |
|
Молиявий оқимларни тартибга солишда АКТ дан фойдаланиш |
2 |
|
Корхонанинг молиявий натижаларини тахлил қилишда АКТ дан фойдаланиш |
2 |
|
Молиявий Халқаро интегратсион жараёнларда инқирозлар |
2 |
|
Корпоратив ахборот тузулмаларидан фойдаланиш ва ундан фойдаланиш муаммолари |
2 |
Амалий машғулотларнинг тавсия этиладиган мавзулари

“Молияда ахборот технологиялари” фани бўйича амалиёт машғулотининг календар тематик режаси
т/р |
Амалий машғулот мавзулари(барча) |
Жами: 30 соат |
|
Молия сиёсати ва унинг бозор иқтисодиётидаги ўрни |
2 |
|
АКТ корхоналарининг молиявий стратегияси ва тактикаси |
|
|
АКТ соҳасида молиявий менежментнинг мақсад ва вазифалари |
2 |
|
АКТ корхоналарида молиявий менежментнинг принсиплари |
2 |
|
Молияни режалаштиришда АКТ дан фойдаланиш консепсиялари |
2 |
|
Молия ва кредит маълумотлари ва жиҳатлари |
2 |
|
Молиявий назоратнинг мақсади ва турлари |
2 |
|
АКТ дан фойдаланиб молиявий назоратни амлга ошириш |
2 |
|
Молиявий назорат кетма-кетлиги ва бошқарув тузулиши |
2 |
|
Бозор шароитида молиявий ресусрслардан фойдаланиш |
2 |
|
АКТ корхоналари молиявий ресурслариниг турлари |
2 |
|
Корхоналарда молиявий режалаштиришда АКТ дан фойдаланиш |
2 |
|
АКТ корхоналарда молиявий натижаларнинг класификатсияси |
|
|
АКТ корхоналарда молиявий натижаларнинг назорати |
2 |
|
Молиявий оқимларни назорат қилишда АКТ дан фойдаланиш |
|
|
Молиявий оқимларни тартибга солиш усуллари |
2 |
|
Молиявий оқимларни тартибга солишда АКТ дан фойдаланиш |
|
|
Корхонанинг молиявий натижаларини тахлил қилишда АКТ дан фойдаланиш |
2 |
|
Молиявий Халқаро интегратсион жараёнларда инқирозлар |
|
|
Корпоратив ахборот тузулмаларидан фойдаланиш ва ундан фойдаланиш муаммолари |
2 |
Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Магистр мустақил ишининг асосий мақсади – ўқитувчининг раҳбарлиги ва назоратида муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш учун билим ва кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш.
Магистр мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланилади:
қўшимча дарслик, илмий мақолалар ва ўқув қўлланмалар бўйича фан мавзуларини ўрганиш;
компьютер технологиялари тизимлари билан ишлаш;
махсус адабиётлар буйича реферат ва конспектлар тайёрлаш;
магистрнинг ўқув, илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган адабиётлар, монография ва илмий тўпламларни чуқур ўрганиш;
интерактив ва муаммоли ўқитиш жараёнида фаол қатнашиш;
масофавий таълимни ташкил этишда қатнашишлари ва бошқалар.
Мустақил ишни ташкил этиш буйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чикилади. Магистрлар қўшимча адабиётларни ўрганиб, ҳамда интернет сайтларидан фойдаланиб, рефератлар ва илмий докладлар тайёрлайдилар, мустақил иш мавзусига доир презентациялар тайёрлайдилар.
Мустақил таълим натижалари рейтинг тизими асосида баҳоланади.
Уйга вазифаларни бажариш, қўшимча дарслик ва адабиётлардан янги билимларни мустақил ўрганиш, керакли маълумотларни излаш ва уларни топиш йўлларини аниқлаш, интернет тармоқларидан фойдаланиб маълумотлар тўплаш ва илмий изланишлар олиб бориш, илмий тўгарак доирасида ёки мустақил равишда илмий манбалардан фойдаланиб илмий мақола ва маърузалар тайёрлаш кабилар талабаларнинг дарсда олган билимларини чуқурлаштиради, уларнинг мустақил фикрлаш ва ижодий қобилиятини ривожлантиради. Шунинг учун ҳам мустақил таълимсиз ўқув фаолияти самарали бўлиши мумкин эмас.
Уй вазифаларини текшириш ва баҳолаш амалий машғулот олиб борувчи ўқитувчи томонидан, конспектларни ва мавзуни ўзлаштириш даражасини текшириш ва баҳолаш эса маъруза дарсларини олиб борувчи ўқитувчи томонидан ҳар дарсда амалга оширилади.
“Молияда ахборот технологиялари” фанидан мустақил иш мажмуаси фаннинг барча мавзуларини қамраб олган ва 52 соат хажмда шакллантирилган.
№ |
Мустақил таълим мавзулари |
Берилган топшириқлар |
Бажар. муддат. |
Соат |
1 |
“Молияда ахборот технологиялари” фанининг предмети ва вазифалари |
Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш |
4 ҳафта |
10 |
2 |
АКТ корхоналарининг молиявий стратегияси, тактикаси ва менежменти |
Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш |
8 ҳафта |
10 |
3 |
Корхоналарда молиявий режалаштиришда АКТдан фойдаланиш концепциялари |
Адабиётлардан конспект қилиш. Масалалар ечиш. Мустақил топшириқларни бажариш. |
12 ҳафта |
10 |
4 |
АКТ корхоналари молиявий ресурсларининг турлари ва АКТ асосида молиявий назоратни амалга ошириш |
Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш |
16 ҳафта |
10 |
5 |
Пул оқимларни тартибга солиш усуллари ва АКТдан фойдаланиш |
Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш |
18 ҳафта |
12 |
Мустақил ишларнинг мавзулари
Молиявий оқимларни назорат қилишда АКТдан фойдаланиш
Молиявий оқимларни тартибга солишда АКТдан фойдаланиш
Корхонанинг молиявий натижаларини таҳлил қилишда АКТдан фойдаланиш
Молияни режалаштиришда АКТдан фойдаланиш концепциялари
Молиявий жараёнларини автоматлаштириш хусусиятлари
“Молияда ахборот технологиялари” фанидан талабалар билимини рейтинг тизими асосида баҳолаш мезони.
“Молияда ахборот технологиялари” фани бўйича рейтинг жадваллари, назорат тури, шакли, сони ҳамда ҳар бир назоратга ажратилган максимал балл, шунингдек жорий ва оралиқ назоратларининг саралаш баллари ҳақидаги маълумотлар фан бўйича биринчи машғулотда талабаларга эълон қилинади.
Фан бўйича талабаларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турлари ўтказилади:
жорий назорат (ЖН) — талабанинг фан мавзулари бўйича билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Жорий назорат фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда амалий машғулотларда оғзаки сўров, тест ўтказиш, суҳбат, назорат иши, коллеквиум, уй вазифаларини текшириш ва шу каби бошқа шаклларда ўтказилиши мумкин;
оралиқ назорат (ОН) - семестр давомида ўқув дастурининг тегишли (фанларнинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугаллангандан кейин талабанинг назарий билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Оралиқ назорат бир семестрда икки марта ўтказилади ва шакли (ёзма, оғзаки, тест ва ҳоказо) ўқув фанига ажратилган умумий соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;
якуний назорат (ЯН) - семестр якунида муайян фан бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули. Якуний назорат асосан таянч тушунча ва ибораларга асосланган "Ёзма иш" шаклида ўтказилади.
ОН ўтказиш жараёни кафедра мудири томонидан тузилган комиссия иштирокида мунтазам равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда, ОН натижалари бекор қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда ОН қайта ўтказилади.
Олий таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан ички назорат ва мониторинг бўлими раҳбарлигида тузилган комиссия иштирокида ЯН ни ўтказиш жараёни мунтазам равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда, ЯН натижалари бекор қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда ЯН қайта ўтказилади.
Талабанинг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими асосида талабанинг фан бўйича ўзлаштириш даражаси баллар орқали ифодаланади.
“Молияда ахборот технологиялари” фани бўйича талабаларнинг семестр давомидаги ўзлаштириш кўрсаткичи 100 баллик тизимда баҳоланади.
Ушбу 100 балл баҳолаш турлари бўйича қуйидагича тақсимланади:
Я.Н.-30 балл, қолган 70 балл эса Ж.Н.-30 балл ва О.Н.-40 балл қилиб тақсимланади.
Балл |
Бахо |
Талабаларнин билим даражаси |
86-100 |
Аъло |
Хулоса ва қарор
қабул қилиш. Ижодий фикрлай олиш. |
71-85 |
Яхши |
Мустақил мушоҳада қилиш. Олган билимларини амалда қўллай олиш. Моҳиятини тушунтириш. Билиш, айтиб бериш. Тасаввурга эга бўлиш |
55-70 |
Қониқарли |
Моҳиятини тушунтириш. Билиш, айтиб бериш Тасаввурга эга бўлиш |
0-54 |
Қониқарсиз |
Аниқ тасаввурга эга бўлмаслик. Билмаслик |
Фан бўйича саралаш бали 55 баллни ташкил этади. Талабанинг саралаш балидан паст бўлган ўзлаштириши рейтинг дафтарчасида қайд этилмайди.
Талабаларнинг ўқув фани бўйича мустақил иши жорий, оралиқ ва якуний назоратлар жараёнида тегишли топшириқларни бажариши ва унга ажратилган баллардан келиб чиққан ҳолда баҳоланади.
Талабанинг фан бўйича рейтинги қуйидагича аниқланади: R =100
бу ерда:
В- семестрда фанга ажратилган умумий ўқув юкламаси (соатларда);
Ў-фан бўйича ўзлаштириш даражаси (балларда).
Фан бўйича жорий ва оралиқ назоратларга ажратилган умумий баллнинг 55 фоизи саралаш балл ҳисобланиб, ушбу фоиздан кам балл тўплаган талаба якуний назоратга киритилмайди.
Жорий ЖН ва оралиқ ОН турлари бўйича 55бал ва ундан юқори бални тўплаган талаба фанни ўзлаштирган деб ҳисобланади ва ушбу фан бўйича якуний назоратга кирмаслигига йўл қўйилади.
Талабанинг семестр давомида фан бўйича тўплаган умумий бали ҳар бир назорат туридан белгиланган қоидаларга мувофиқ тўплаган баллари йиғиндисига тенг.
ОН ва ЯН турлари календар тематик режага мувофиқ деканат томонидан тузилган рейтинг назорат жадваллари асосида ўтказилади. ЯН семестрнинг охирги 2 ҳафтаси мобайнида ўтказилади.
ЖН ва ОН назоратларда саралаш балидан кам балл тўплаган ва узрли сабабларга кўра назоратларда қатнаша олмаган талабага қайта топшириш учун,навбатдаги шу назорат туригача, сўнгги жорий ва оралиқ назоратлар учун эса якуний назоратгача бўлган муддат берилади.
Талабанинг семестрда ЖН ва ОН турлари бўйича тўплаган баллари ушбу назорат турлари умумий балининг 55 фоизидан кам бўлса ёки семестр якуний жорий, оралиқ ва якуний назорат турлари бўйича тўплаган баллари йиғиндиси 55 балдан кам бўлса, у академик қарздор деб ҳисобланади.
Талаба назорат натижаларидан норози бўлса, фан бўйича назорат тури натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб бир кун мобайнида факультет деканига ариза билан мурожаат этиши мумкин. Бундай ҳолда факультет деканининг тақдимномасига кўра ректор буйруғи билан 3 (уч) аъзодан кам бўлмаган таркибда апелляция комиссияси ташкил этилади.
Апелляция комиссияси талабаларнинг аризаларини кўриб чиқиб, шу куннинг ўзида хулосасини билдиради.
Баҳолашнинг ўрнатилган талаблар асосида белгиланган муддатларда ўтказилиши ҳамда расмийлаштирилиши факультет декани, кафедра мудури, ўқув-услубий бошқарма ҳамда ички назорат ва мониторинг бўлими томонидан назорат қилинади.
Талабалар ОН дан тўплайдиган балларнинг намунавий мезонлари
№ |
Кўрсаткичлар |
ОН балла] |
эи |
|
макс |
1-ОН |
2-ОН |
||
1 |
Дарсларга қатнашганлик даражаси. Маъруза дарсларидаги фаоллиги, конспект дафтарларининг юритилиши ва тўлиқлиги. |
10 |
0-5 |
0-5 |
2 |
Фаннинг ўзлаштирилган бўлим ва мавазулари бўйича ёзма иш ўтказиш, оғзаки сўраш ва тестлар ечиш |
30 |
0-15 |
0-15 |
Жами ОН баллари |
40 |
0-20 |
0-20 |
Талабалар ЖН дан тўплайдиган балларнинг намунавий мезонлари
№ |
Кўрсаткичлар |
ЖН баллари |
||
макс |
1-ЖН |
2-ЖН |
||
1 |
Дарсларга қатнашганлик ва ўзлаштириши даражаси. Амалий машғулотлардаги фаоллиги, амалий машғулот дафтарларининг юритилиши ва ҳолати |
20 |
0-10 |
0-10 |
2 |
Мустақил таълим топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши. Мавзулар бўйича уй вазифаларини бажарилиш ва ўзлаштириши даражаси. |
10 |
0-5 |
0-5 |
Жами ЖН баллари |
30 |
0-15 |
0-15 |
Якуний назорат "Ёзма иш" шаклида белгиланган бўлса, у ҳолда якуний назорат 30 баллик "Ёзма иш" вариантлари асосида ўтказилади.
Агар якуний назорат марказлашган тест асосида ташкил этилган бўлиб фан бўйича якуний назорат "Ёзма иш" шаклида белгиланган бўлса, у ҳолда якуний назорат қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади
№ |
Кўрсаткичлар |
ЯН баллари |
|
макс |
Узгариш оралиғи |
||
1 |
Фан бўйича якуний ёзма иш назорати |
24 |
0-24 |
2 |
Фан бўйича якуний тест назорати |
6 |
0-6 |
Жами |
30 |
0-30 |
Якуний назоратда "Ёзма иш"ларни баҳолаш мезони
Якуний назорат "Ёзма иш" шаклида амалга оширилганда, синов кўп вариантли усулда ўтказилади. Ҳар бир вариант 3 та назарий савол ва 1 та амалий топшириқдан иборат. Назарий саволлар фан бўйича таянч сўз ва иборалар асосида тузилган бўлиб, фаннинг барча мавзуларини ўз ичига қамраб олган.
Ҳар бир назарий саволга ёзилган жавоблар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи 0-8 балл оралиғида баҳоланади. Амалий топшириқ эса 0-6 балл оралиғида баҳоланади. Талаба максимал 30 балл тўплаши мумкин.
Ёзма синов бўйича умумий ўзлаштириш кўрсаткичини аниқлаш учун вариантда берилган саволларнинг ҳар бири учун ёзилган жавобларга қўйилган ўзлаштириш баллари қўшилади ва йиғинди талабанинг якуний назорат бўйича ўзлаштириш бали ҳисобланади
Фаннинг информацион услубий таъминоти
Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий илғор интерфаол усулларидан, педагогик ва ахборот – коммуникация технологияларининг презентация (тақдимот), мультимедиа ва электрон-дидактик технологиялардан фойдаланилади. Амалий машғулотларда ақлий ҳужум, кластер, блиц-сўров, гуруҳ билан ишлаш, инсерт, тақдимот, кейс стади каби усул ва техникалардан кенг фойдаланилади.
Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати
Асосий адабиётлар
Афзалов З.Ш., Кенжабоев О.Т., Рўзиев А.О., Қодиров Р.Х. Банк тизими автоматлаштирилган ахборот тизимлари / Ўқув қўлланма. Т.: Иқтисод-Молия, 2006. -163 б.
Банк В.Р., Зверев В.С. Информационные системы в экономике: Учебник. М.: Экономист, 2005. -380 с.
Бекмуродов А.Б., Мусалиев А.А. Информационный бизнес: Учебное пособие. Т: ТГЭУ, 2006. -288 с.
Кенжабаев А.Т., Жуманиёзова М.Ю. Электрон бизнес асослари. Т.: ТМИ, 2008. - 279 б.
Чернышов Ю.Н. Информационные технологии в экономике. / Уч. пособие для Вузов. –М.: Изд-во Выс-я школа г. Москва, 2008. – 240 с.
Қўшимча адабиётлар
Джексон Питер. Введение в экспертные системы / Пер. с англ. Уч. пособие. М.: Издательский дом «Вильямс» 2006. -624 с.
Дейт К. Введение в системы баз данных 7-е изд. /Пер. с англ. М.: издательский дом «Вильямс», 2007. -1072с.
Левин В.И. Носители информации в цифровом веке /Под общ.ред.
Красковского Д.Г. -М: Компьютер Пресс, 2008. - 256 с.
Спивак В.А. Современные бизнес коммуникации. М.: ФиС, 2007. -150 с.
Г.В.Алёхина Информационные технологии в экономике и управлении / Уч. пособие. М.: 2006. -249 с.
Интернет сайтлари:
“МОЛИЯДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ” фанидан
ТАЯНЧ КОНСПЕКТ
1-мавзу. Молия сиёсати ва унинг бозор иқтисодиётидаги ўрни
Жамиятни ахборотлаштириш.Ахборот инфраструктураси
Ахборотлаштириш концепцияси ва унинг вазифалари.
Молиявий иқтисодий инқироз шароитида ахборот коммуникация технологияларини тутган ўрни.
”Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари“фанининг мақсад, вазифалари ва предмети.
Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш, компьютерлаштириш ва замонавий ахборот технологияларини иқтисодиётга тадбиқ қилиш тўғрисидаги қонунлари.
1.Жамиятни ахборотлаштириш.Ахборот инфраструктураси
Ахборотлаштириш - замонавий дунё тараққиётининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланиб, жаҳон фан-техникасининг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт ютуқларини ўзида мужассамлаштиради.
Узлуксиз ахборот билан жамият таъминланиши натижасида ахборотлашган жамият юзага келади. Бу жамиятда барча фуқаролар, иқтисодий объектлар ва давлатнинг ахборотга бўлган эхтиёжини қондириш учун ҳамма шароитлар яратилган бўлади. Меҳнат қилувчиларнинг кўпчилиги ахборот ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш билан банд бўлади ёки бу жараёнларсиз ишлаб чиқариш мажбуриятларини бажара олмайдиган бўлади. Яъни, бундай жамият фуқаролари ахборот маданиятига эга бўладилар. Бу жараён инсон фаолиятининг барча жабҳаларига оид бой билимлар, ишончли ахборотлардан тўлиқ ва ўз вақтида фойдаланишни таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни жойларда тадбиқ этишни англатади. Бу компьютерлар ва ахборот тизимлари, махаллий ва глобал тармоқлар, Интернетнинг умумжаҳон тармоғи, мультимедиа технологиялари ва хакозоларни ўз ичига олади.
Ахборот инфраструктураси - ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва кишиларга етказиш шарт-шароитларни ривожлантириш имконини берувчи воситалар мажмуасидир. У ўз ичига қуйидагиларни олади: маълумотларнинг давлат миқёсидаги ва маҳаллий манбалар тизими ва алоқа тизими.
Маълумотларнинг давлат миқёсидаги ва маҳаллий манбалар тизими компьютер ва ахборот коммуникация воситалари ёрдамида турли туман ахборотларни автоматлаштирилган тарзда ишлаб чиқади. У ахборот-ҳисоблаш марказларининг минтақавий тармоқлари, иқтисодий объектлар, корхоналар, бирлашмалар ва уларнинг бўлинмалари инфраструктураларини, ҳамда АИЖларини ўз ичига олади.
Алоқа тизими - бу электрон почта, телекс, видеотекс, телефакс ,алоқа воситалари ва ҳисоблаш техникасининг бир-бирига муштарак бўлиб кетиши ва бошқалар. Булар тараққий эта бориб, маълумотлар билан таъминлашнинг умумдавлат ягона тизимига айланади.
2Ахборотлаштириш концепцияси ва унинг вазифалари.
1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Қарори билан Фан ва Техника Давлат қўмитаси қошида Ахборотлаштириш бўйича бош Бошқарма тузилди
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 2 декабрдаги фармойиши билан Ўзбекистон Республикасини Ахборотлаштириш концепцияси маъқулланди. Ушбу концепцияда ахборотлаштириш жамият тараққиётининг объектив жараёни эканлиги кўрсатиб ўтилди. Ахборотлаштириш концепцияси 3 та асосий мақсадга йўналтирилган:
Замонавий ахборот технологияларини ривожлантириш, давлатнинг барча субъектлари учун ахборот хизматларини кенгайтириш.
Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларда ахборот тизимлари шаклланишига кўмаклашиш.
Мамлакатни жаҳон ахборот тизимлари ва тармоқларига улаш.
3. Молиявий иқтисодий инқироз шароитида ахборот коммуникация технологияларини тутган ўрни.
Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларида юқори натижаларга эришиши, жаҳон иқтисодий тизимида тўлақонли шериклик ўрнини эгаллай бориши, инсон фаолиятининг барча жабҳаларида замонавий ахборот технологияларидан юқори даражада фойдаланиш кўламлари қандай бўлишига ҳамда бу технологиялар ижтимоий меҳнат самарадорлигини ошишида қандай роль ўйнашига боғлиқ. Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганларидек: “Биз тезкор техникавий тараққиёт, шиддат билан ривожланаётган ва мунтазам янгиланаётган замонавий юқори технологиялар, ахборот – компьютер тизимлари асосида яшаётганимизни унутмаслигимиз керак.”[?].
Демак, иқтисодий мутахасисликлар бўйича таълим олаётган талабаларни давр талабига жавоб бера оладиган етук мутаҳассис, комил инсон бўлиб тарбияланишларида, уларга «Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари ва тизимлари» (ИАТ ва Т) фанини ўқитиш – давр талабидир
4”Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари“фанининг мақсад, вазифалари ва предмети.
Мазкур фаннинг мақсади – талабаларга ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантириш, иқтисодиёт ва жамият хаётининг барча соҳаларида замонавий ахборот технологияларини қўллашни назарий ҳамда амалий асосларини ўргатишдан иборат. Ушбу мақсаддан келиб чиққан ҳолда мазкур фаннинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
ахборот, ахборот технологияси, ахборот тизими ва уларнинг тузилиши, туркумланишини ўрганиш;
ахборот технологиясини яратиш тамойилларини аниқлаш;
ахборот технологиясини ривожланиш босқичларини белгилаш;
ахборот тизимлари эволюциясини белгилаш;
ахборот технологиясини концептуал ва функционал модели билан танишиш;
компьютер техникаси ва телекоммуникация воситаларидан ташкилий, иқтисодий соҳадаги масалаларни ечишда фойдаланиш;
ахборот тизимларини дастурий, техник таъминотларини ўрганиш ва миллий иқтисодиётнинг турли соҳаларига қўллаш;
жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш;
фуқороларнинг ахборотга ортиб бораётган талаб-эҳтиёжларини янада тўллароқ қондириш ва ҳ.к.
Ўқув курсининг предмети бўлиб, ахборот технологияларини жорий қилиш усуллари, техник ва дастурий воситаларнинг назарий асослари ва уларни тегишли соҳаларда тадбиқ қилиш усуллари ҳисобланади.
Демак, ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантириш шу куннинг энг долзарб вазифалардан бири бўлиб, жамият тарақиётининг асосий омили ҳисобланади. Ахборотлашган жамиятга ўтиш жараёни бугун барча ривожланган мамлакатларни қамраб олди.
5.Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш, компьютерлаштириш ва замонавий ахборот технологияларини иқтисодиётга тадбиқ қилиш тўғрисидаги қонунлари.
Концепциянинг асосий қоидалари, вазифалари ҳисобга олинган ҳолда «Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш дастури» ишлаб чиқилди. Дастур 3 қисмдан иборат:
Миллий ахборот-ҳисоблаш тармоғини тузиш.
ЭҲМни математик ва дастурий таъминлаш.
Шахсий компьютер билан таъминлаш.
2002 йил 6 июнда «Компьютерлаштиришни янада ривожантириш ва ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ахборотлаштиришнинг миллий тизмлари барпо этилишини, иқтисодиётга ва жамиятнинг ҳар бир аъзоси ҳаётига компьютер техникаси ва ахборот технологиялари оммавий жорий этилиши учун шарт – шароитларни таъминлайди, жаҳон бозорида мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлилигини оширади.
2004 йил февралда «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонунлар қабул қилинди. «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг мақсади ахборотлаштириш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонуннинг мақсади эса, электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2004 йил 29 апрелда “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Электрон ҳужжат айланишида электрон ҳужжатларни муҳофаза қилиш, электрон ҳужжат айланишининг иштирокчиларига ёки бошқа юридик ва жисмоний шахсларга зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
2005 йил 2 июнда Ўзбекистон Республиеаси Президентининг “Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Ушбу Қарорни қабул қилишдан мақсад кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни бажариш, республикамиз иқтисодиёти ва ижтимоий соҳалари учун замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали мутаҳассислар тайёрлаш, шунингдек, замонавий компьютер ва ахборот технологиялари соҳасида мутаҳассислар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари учун олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш ва уларнинг сифатини ошириш ҳисобланади.
Кўрсатиб ўтилган чора-тадбирлар мамлакат иқтисодиёти самарадорлигини ўсишида телекоммуникациялар, Компьютер ва ахборот–технологияларининг фаол роли ошишини, одамларнинг фаолият ва турмуши техник қурилмалар ва хизматларнинг энг замонавий турлари билан жихозланишини таъминлаш, республиканинг жаҳон жараёнларига муваффақиятли интеграциялашуви имконини беради.
Бу борада «Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари ва тизимлари ” фанини ўқитиш катта аҳамият касб этади.
2-мавзу. АКТ корхоналарининг молиявий стратегияси ва тактикаси
Ахборот: асосий тушунча ва таърифлар.
Ахборот ресурслари – иқтисодий категория.
«Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
Иқтисодий объектнинг ахборот ресурсларини шакллантириш манбалари.
Жаҳон ахборот бозорининг секторлари.
1 Ахборот: асосий тушунча ва таърифлар
«Ахборот» сўзи бирор иш ҳолати ёки киши фаолияти ҳақида маълум қилиш, хабар бериш, бирор нарса ҳақидаги маълумот, деган маънони англатади.
Ахборот тушунчаси инсон фаолиятининг барча соҳаларида фойдаланилади. Айни пайтда унинг миқдорий тавсифини, яъни техник–иқтисодий ва фалсафий, шунингдек, гносеологик(ахборот англаш воситаси сифатида), кибернетик каби бир қатор жиҳатларини фарқлайди.
Ахборот - бу, яратувчиси доирасида қолиб кетмаган ва хабарга айланган, билимлар ноаниқлиги, тўлиқсизлиги даражасини камайтирадиган ҳамда оғзаки, ёзма ёки бошқа усуллар (шартли сигналлар, техник воситалар, ҳисоблаш воситалари ва ҳоказо) орқали ифодалаш мумкин бўлган атроф-муҳит (объектлар, воқеа-ходисалар) тўғрисидаги маълумотлардир.
Ахборот технологиялари (АТ) – бу усуллар тизими ва ахборотларни йиғиш, сақлаш, излаш, қайта ишлаш, узатиш йўлидир. У информатиканинг предмети ҳисобланади, ҳамда бошқарув амалиётини ўтказишни, ишлаб чиқаришни бошқаришни, илмий изланишлар ва иқтисодиётда корхоналарнинг ташкил топишини, уларнинг техник ривожланиши натижасида миллий иқтисоднинг янги тармоқларини юзага келтиради. Ахборот технологиялари иқтисодий масалаларни ҳал қилишда қуйидаги асосий жараёнларни ўз ичига олади:
Ахборотни йиғиш ва рўйхатдан ўтказиш;
Ахборотни тартиблаш, таҳлил қилиш ва узатиш;
Маълумотларни кодлаштириш;
Маълумотларни сақлаш ва излаш;
Иқтисодий ахборотларни қайта ишлаш;
Ахборотни чоп этиш ва ахборотдан фойдаланиш;
Қарор қабул қилиш, бошқарув таъсирини ишлаб чиқиш.
2.Ахборот ресурлари – ахборот тизимидаги(кутубхоналар, архив, жамғармалар, маълумотлар банклари ва ҳоказо) алоҳида ҳужжатлар ва ҳужжатларнинг бутун бир мажмуидир. Ахборот ресурсларини ахборот тизимидаги барча ахборотлар ҳажми, деб тушуниш мумкин. Масалан, мамлакат учун бу мамлакатнинг ахборот ресурси саналади, иқтисодий объект доирасида эса – иқтисодий объектнинг ахборот ресурси, деб юритилади. Бошқача айтганда, ахборот ресурслари – моддий ташувчи воситаларда қайд этилган ва жамият фойдаланиши учун мўлжалланган барча билимлар демакдир
Иқтисодий объектнинг ахборот ресурслари. Ресурс - бирор нарсанинг заҳирасини, манбаини англатади. Мамлакат миллий иқтисодининг ҳар қандай тармоғи таҳлил этилаётганида унинг табиий, меҳнат, молиявий, энергетик ресурсларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Бу тушунча иқтисодий категория саналади.
Ахборот жиҳатлари. Ахборотни учта асосий жиҳатдан кўриб чиқиш мумкин, яъни, прагматик, семантик ва синтаксис томонидан. Ахборотни айнан шу жиҳатдан кўриб чиқиш автоматлаштирилган ахборот тизимини лойихалаштиришда муҳим аҳамиятга эга.
Прагматик жиҳат ахборотларнинг амалий жиҳатдан фойдалилиги, истеъмолчи учун қанчалик қимматли эканлиги ва қарор қабул қилишдаги аҳамияти нуқтаи назаридан кўриб чиқади. Ахборотни прагматик ўрганиш бошқарувнинг турли даражаларида қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган кўрсаткичлар таркибини аниқлаш, кўрсаткичлар ва ҳужжатларнинг унификациялаштирилган тизимини ишлаб чиқиш имконини беради.
Семантик жиҳат ахборотларни ўрганишда ахборотнинг моҳиятини очиш ва унинг элементларининг мазмунан аҳамияти ўртасидаги муносабатларни кўрсатиш имконини беради.
3.Ўзбекистон Республикасининг«Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»гиҚОНУНИ
2002 йил 12 декабрда «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари ахборот эркинлиги, принциплари ва кафолатларига риоя этилишини, ҳар кимнинг ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, фойдаланиш ва сақлаш ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини, шунингдек ахборотнинг муҳофаза қилинишини ҳамда шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
4.Иқтисодий объектнинг ахборот ресурсларини шакллантириш манбалари. Ҳар қандай иқтисодий объект айрим бир ташқи муҳитда фаолият кўрсатади. Ушбу иқтисодий объект ички муҳитни ҳам юзага келтиради. Ички муҳит иқтисодий объектнинг тузилмавий бўлинмалари ва у ерда ишловчи ходимлар орқали уларнинг технологик, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа муносабатларида шаклланади.
Юзага келиш манбаига боғлиқ ҳолда иқтисодий объект доирасидаги ахборот ресурсларини ташкил этувчи ички ва ташқи ахборотлар мавжуд.
Ички муҳит ахбороти одатда аниқ бўлиб, хўжаликнинг молиявий ҳолатини тўлиқ акс эттиради. Уни таҳлил этиш кўпинча стандарт формаллашган процедуралар ёрдамида амалга оширилади.
Ташқи муҳит – иқтисодий объектдан ташқарида бўлган иқтисодий ва сиёсий субъектлардир. Бу объектнинг мижозлар, воситачилар, рақобатчилар, давлат органлари ва хакозо билан иқтисодий, ижтимоий, технологик, сиёсий ва бошқа муносабатларини ўз ичига олади.
Ташқи муҳит хақидаги ахборот кўпинча тахминий, ноаниқ, нотўлиқ, зиддиятли, эҳтимолли бўлади.
Бу ҳолатда у ностандарт қайта ишлаш усулларини талаб этади.
Иқтисодий объект турли манбалардан қуйидаги ташқи ахборотни олиши мумкин:
1. Иқтисодиётнинг аҳволи хақида умумий ахборот. Манбалар: ахборот – тахлилий материаллар, ихтисослашган газеталар, журналлар, Интернет ресурслари.
2. Ихтисослашган иқтисодий ахборот: молиявий бозор бўйича.
3. Товарлар нархлари бўйича ахборот. Манбалар: ихтисослашган журнал ва бюллетенлар, каталоглар, Интернет маълумотлар базаси.
4. Ўзига хос ахборот. Турли манбалар, жумладан, Интернет. Уни ахтаришда излаб топиш тизимларидан фойдаланилади.
5. Давлат бошқариш органларидан ахборотлар (қонунлар, қарорлар, солиқ органлари хабарлари ва ҳоказо).
. Ахборот ресурсларини бошқариш деганда:
ҳар бир даражада ва бошқариш функцияси доирасида ахборотга бўлган эҳтиёжларни баҳолаш;
иқтисодий объектнинг ҳужжат айланишини ўрганиш, уни оптималлаш, ҳужжатлар тури ва шаклларини стандартлаш, ахборот ва маълумотларни тўплаш;
маълумотлар турлари номуносиблигини енгиб ўтиш;
маълумотларни бошқариш тизимини яратиш англанилади.
5.Жаҳон ахборот бозорлари. Жаҳон бозорида ахборотни қуйидаги асосий секторларга бўлиш мумкин:
1. Ишбилармонлик ахбороти сектори (биржа, молиявий, тижорат, иқтисодий ва статистик) қуйидагиларни қамраб олади:
биржалар, биржа ва молия ахбороти махсус хизматлари, брокер компаниялари берадиган қимматбаҳо қоғозлар, валюта курслари, ҳисоб ставкалари ва котировкалари, товарлар ва капиталлар бозорлари, инвестициялар, нарх-наволар хақидаги биржа ва молиявий ахборот ва ҳоказолар;
иқтисодий ва статистик ахборотни – давлат хизматларини, шунингдек шу соҳадаги тадқиқотлар, ишланмалар ва консалтинг билан банд компаниялар тақдим этадиган динамик, башорат моделлари ва баҳолар кўринишидаги рақамли иқтисодий, демографик ва ижтимоий ахборотлар;
махсус ахборот хизматлари берадиган иқтисодиёт ва бизнес соҳасидаги янгиликлар;
компаниялар, фирмалар, корпорацияларнинг асосий фаолият йўналишлари ва ишлаб чиқарган маҳсулотлари, нархлари, молиявий аҳволи, алоқалари, олди-сотди битимлари ва раҳбарлари ҳақидаги тижорат ахбороти.
2. Фан–техника ва махсус ахборот сектори. Фундаментал ва амалий фанларнинг барча тармоқлари, таълим, маданият ва инсон фаолиятининг бошқа соҳаларидаги библиографик, рефератив ва маълумотнома ахборотини, кутубхона ва ихтисослашган хизмат орқали бошланғич манбаларга бўлишни, матнли маълумотлар, тўла жамли нусхалар, микрофильмлар, касб бўйича ахборот ва хўжалик мутаҳассислари учун махсус маълумотлар олиш имкониятини таъминлашни қамраб олади.
3. Истеъмолчилик ахбороти сектори янгиликлар хизмати ва матбуот ахбороти, маълумотнома адабиётлар, қомуслар, оммавий ва қизиқарли ахборотни қамраб оладики, улардан бўш вақтда, уй шароитида фойдаланилади. Бу сектор шунингдек, махаллий янгиликлар, об-ҳаво, транспорт қатновли жадвали ва ҳоказоларни ҳам ўз ичига олади.
Ахборот ресурслар турларидан бири сифатида. Ахборот товарнинг ҳар икки хусусиятига: истеъмол қийматининг мавжудлиги (фойдалилиги, қадр-қиммати) ва қийматига (яъни ижтимоий меҳнатнинг айрим сарфиёти) эга бўлади.
Ахборот ва товарлар сифатидаги буюм-нарсалар объектининг умумий ва фарқли хусусиятлари мавжуд.
Бу объектларнинг одатдаги маҳсулот ва моддий заҳиралар билан қуйидаги боғлиқлиги бор: уларга истеъмол сўрови мавжуд; улар мулкий объектлардир, яъни уларга эга бўлиш, фойдаланиш ва эгалик қилиш мумкин; улар аниқ ишлаб чиқарувчилар (таъминотчилар)га эга; улар қиймат ва тегишли нархга эга; улар турли шарт-шароитларда етказиб берилиши мумкин.
3- мавзу. АКТ соҳасида молиявий менежментнинг мақсад ва вазифалари
Иқтисодий ахборот ҳусусиятлари ва унга таъсир этувчи омиллар.
Ахборотнинг фойдалилик иши коэффициенти.
Ахборотни тежаш, иқтисодий самара.
Ахборотни ҳисоблаш формуласи ва нархига тасир этувчи омиллар.
1. Иқтисодий ахборот ҳусусиятлари ва унга таъсир этувчи омиллар
Ахборотнинг сифат хусусиятлари (фойдалилиги)га: тўлақонлилик, қабул қилишнинг бемалоллиги, долзарблик ҳозиржавоблик, аниқлилик ва ҳоказолар киради.
1. Тўлақонлилик. Ахборот тўлақонлилиги объект фаолиятининг у ёки бу томонларининг миқдорий ва сифат параметрларини аниқ белгилаш ҳамда мос қарорларни ишлаб чиқаришда ифодаланилади.
Ахборотнинг нотўлақонлилиги қарорлар қабул қилишда хатоларга олиб келиши мумкин.
2. Ишончлилик қабул қилинадиган қарорлар самарадорлиги сақланадиган етиб келган ва натижавий ахборотларда муайян даражада бузилишларга йўл қўяди.
3. Ахборотни қабул қилишнинг бемалоллиги вақт бирлигида маълумотларни қабул қилиш тезлиги билан белгилади. Шу боис ҳам маълумотлар кўпроқ жадвал шаклида берилади, у нафақат ахборот мазмунини очиб беради, балки енгил қабул қилинади ҳам.
4. Маълумотларнинг долзарблилиги муайян вақт мобайнида аниқ вазифани амалга ошириш учун яроқлилигини ифодалайди. Шу боис ҳам долзарблилик, ҳозиржавоблилик ва тезкорлик ахборотга хос хусусиятлардир.
5. Кечикмаслик ахборотнинг қулай ёки белгиланган вақтда келиб тушишини англатади. Бу талабни бузиш ахборотни қадрсизлантиради.
6. Аниқлилик унинг тўғрилигини, деталлаштириш даражасини англатади. Ахборотнинг аниқлилиги унинг барча истеъмолчилар томонидан бир хил қабул қилинишини таъминлайди.
7. Тезкорлик вақт ўтгач ахборот эскириши ва долзарблилигини йўқо-тишини акс эттиради.
2.Ахборотнинг фойдалилик иши коэффициенти.
Ахборотнинг ўз вақтида қабул қилинмаслиги қарор қабул қилишни кечиктиради, оқибатда қабул қилинаётган қарорлар ўзгарувчан шароитда талабга жавоб бермайди. Ахборот қанчалик тезкор бўлса, у шунчалик қимматли бўлади.
Ахборотнинг қиймати фақат унинг миқдори билангина белгиланмайди. Ахборот бирлигининг қиймати ёки мураккаблилиги даражасига қараб баҳолаш ҳам муҳим. Унда бошқарув ходимлари ишини улар ишлаб чиқараётган ахборот миқдори ва қиймати бўйича (бошқариш самарадорлиги учун зарур ва етарли бўлган) баҳолаш имконияти туғилади. Ушбу формула бўйича фойдаланувчи (ижрочи) фойдали иши коэффициенти шундай баҳолаш кўрсаткичи бўлиб хизмат қилиши мумкин:
Учиқ * lчиқ
h = ----------------- (1)
Укир * lкир
Бунда lчиқ, lкир – тегишлича кирувчи ва чиқувчи ахборот қиймати; Учиқ, Укир – тегишлича кирувчи ва чиқувчи ахборот ҳажмларидир.
3.Ахборотни тежаш, иқтисодий самара
Ахборотни тежаш. Ахборотни қайта ишлаш ва фойдаланиш жараёнлари – меҳнат жараёнлари, бошқарув меҳнатини тежаш муаммоси экан, демак бу энг аввало ахборотни тежаш муаммосидир. Ахборотни тежаш тамойили шундайки, у билан боғлиқ жараёнлар ундан фақат ишлаб чиқаришда фойдаланилгандагина мақсадга мувофиқ бўлади.
Ахборотни тежаш йўларидан бири доимий ва ўзгарувчан ахборот ўртасида тўғри нисбатни ўрнатишдир. Бунда доимий ахборот солиштирма оғирлигининг аниқ шароитлардаги энг кўп имкониятларини кўзда тутиши лозим.
Ахборот тўлақонлигининг ўлчови бўлиб (яьни фактик ёки лойихалаштирилган) Jлой дан вақт бирлиги ёки бир бошқарув туркуми (жараён, иш) мобайнида мазкур шароитдаги максимал ахборот миқдори Jmах га oғиши ахборот тўлақонлигига ўлчови бўлиб хизмат қилиши мумкин, чунки ахборот тўлақонлиги охир - оқибатда унинг миқдори билан белгиланади.
Ахборот тўлақонлилик коэфициенти ўлчами Кб қуйидаги формула билан белгиланади:
Jлой
Кб = -------------- (2)
Jmах
Иқтисодий самара (Э) билан ахборотни йўқотиш (S) ўртасидаги алоқа қуйидаги боғлиқликда ифодаланади:
1 - М
Э = -------- * Ss (3)
М
бунда М - йўқотишлар ёки иқтисодий самара коэфиценти (уларнинг максимал аҳамиятига нисбатан).
S2mах максимал йўқотишлар ахборот умуман йўқ пайтида юзага келади. Уларнинг ўлчами ахборотсиз тўғри қарор қилиш эҳтимоли ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши лозим.
М коэффиценти ўз навбатида ахборот тўлақонлиги коэффиценти (Кб)дан, у билан боғлиқ ҳаражатлар (S1) ва йўқотишларга (S2) боғлиқ.
4.Ахборотни ҳисоблаш формуласи ва нархига тасир этувчи омиллар.
Ахборотни ҳисоблаш. Умумий ҳолатда ахборотни мазмуни, усули ва миқдори билан тавсифлаш мумкин.
Ахборот миқдори тушунчаси ўтган асрнинг 30-йилларида юзага келди ва 50-йилларда асосан алоқа техникаси мақсадлари учун шаклланди. 1948 йили К.Э.Шеннон ахборот миқдорини аниқлаш учун шундай классик формулани берди:
N 1
J = Σ Pi log ------- (4)
i=l Pi
бунда N – эҳтимолий хабарлар сони; Pi – i хабарлар эҳтимоллиги.
Ахборот нархига таъсир этувчи омиллар ахборотни қайта ишлаш нархи ва унинг истеъмол сифати ҳисобланади. Ахборот сифатини ошириш одатда техник ва дастурий воситаларга қилинадиган ҳаражатларнинг миқдорини муайян даражада оширишни талаб этади. Ахборот узатиш тезлигининг ошиши, қайта ишлашда ушланиб қолиш даврининг камайиши, ахборот аниқлигининг ошиши, тизим иши ишончлилигининг ортиши, ахборотдан фойдаланишнинг қулайлашиши, ахборотни қайта ишлаш ва умумлаштириш даражасининг ошиши унинг қадр-қимматини оширади ва тегишлича нархи ҳам ошади.
4-мавзу. Молияни режалаштиришда АКТ дан фойдаланиш консепсиялари
Тизим: асосий тушунча ва таърифлар.
Ташкилий тизим: автоматлаштирилган ва автоматлаштирилмаган.
Ахборот тизимларини ишлаб чиқишдан мақсад.
1. Тизим: асосий тушунча ва таърифлар.Тизим, деганда улар орасидаги ва уларнинг хусусиятлари ўртасидаги алоқалар мажмуига эга бўлган, яъни бир-бирига чамбарчас боғланган қисмлардан иборат бутун бир объектлар мажмуаси тушунилади.
«Тизим»ни аниқлашга қуйидаги атамалар киради: «объектлар», «алоқалар», «хусусиятлар».
Объектлар – тизимнинг бир бўлаги ёки компонентлари бўлиб, жисмоний, математик ўзгарувчан тенгламалар, қоида ва қонунлар, технологик жараёнлар, ахборот жараёнлари, ишлаб чиқариш бўлинмалари каби кўплаб чекланмаган қисмларга эга.
Хусусиятлар – бу объектнинг сифатини ифодаловчи параметрлардир. Хусусият тизимнинг маълум бир ўлчамга эга объектларини битталаб миқдорий жиҳатдан баён этиш имконини беради. Объектларнинг хусусиятлари тизим ҳаракати натижасида ўзгариши мумкин.
Алоқалар объектлар ва уларнинг хусусиятларини тизим жараёнида ягона яхлитликка бирлаштиради. Бунда барча тизим элементларининг кенжа тизимлари ва тизимлар ўртасида алоқа бўлиши назарда тутилади.
Тизимлар таркиби ҳамда асосий мақсадларига кўра фарқланади.
Тизимнинг асосий хусусиятларига:
Ташкилий мураккаблик тизимнинг асосий хусусияти саналади ва у элементлар ўртасидаги ўзаро алоқалар (ўзаро ҳаракатлар) миқдори билан аниқланади. Элементлар ўртасидаги чатишиб, қўшилиб кетган ўзаро алоқалар шундай тузилганки, у бирорта параметр алоқасининг ўзгаришига олиб келади.
Мақсадга қаратилганлик. Тизим умумий хусусиятга эга, яъни у умумий мақсадга эришишга ҳаракат қилишга қаратилган. Тизимнинг мақсадга йўналтирганлигини ифодаловчи барча элементлар учун умумий бўлган ўзаро алоқаларнинг мақсадли қоидалари мақсаднинг мавжудлигини белгилайди.
Тизимнинг таркиблашганлиги – бу тизимнинг алоҳида элементлари ва уларнинг ташқи муҳит билан ўзаро ҳаракати ўртасидаги ички алоқаларнинг доимий таркибидир. Тизим таркиби – унинг фаолияти самарадорлигини кўп жиҳатдан белгиловчи муҳим тавсифлардан бири саналади.
Тизимнинг бўлиниши – бу унинг мақсадлар ва вазифаларга жавоб берувчи маълум белгилар бўйича ажратилган элементлар ёки бир қатор кенжа тизимлардан тузилганлигини англатади. Кенжа тизимлар бундай ажратилишнинг асосини ташкил этиб, бунда элементлар ўртасидаги алоқалар кўпроқ, кенжа тизимлар ўртасида эса камроқ бўлади.
Тизим тушунчаси шу маънода нисбийки, тизим элементининг ўзи ҳам мураккаб тизим бўлиши мумкин. Бирор белги бўйича ажратилган тизим ўзига нисбатан юқори даражадаги тизим элементи бўлиши мумкин.
Тизимлар таснифи. Тизимларни қиёслаш ва фарқлаш, уларнинг бир-бирига ўхшашлари ва фарқлиларини ажратиш орқали таснифлаш амалга оширилади.
Таснифлаш – бу фақат борлиқ модели ва уни турли белгилар яъни, кириш ва чиқиш жараёнларининг баёни, уларнинг келиб чиқиши, бошқарув тури, бошқарувнинг ресурслари билан таъминланганлиги ва ҳакозо бўйича амалга ошириш мумкин.
Сунъий тизимлар – бу инсон томонидан яратилган тизимлардир.
Табиий тизимлар бу табиатда ёки жамиятда инсон иштирокисиз юзага келган тизимлар.
Аралаш тизимлар таъбий ва сунъий тизимларни ўз ичига олади.
Эргономик тизимлар – бу, «машина – инсон - оператор» мажмуи.
Биотехник тизимлар – тирик организмлар ва техник қурилмалар кирадиган тизимлардир.
Ташкилий тизимлар – бу, зарурий воситалар билан жиҳозланган кишилар жамоасидан ташкил топган тизимлар саналади.
2.Ташкилий тизим: автоматлаштирилган ва автоматлаштирилмаган.
Ташкилий тизим – бошқариш, шунингдек, ташкилий тузилма, мақсадлар, бошқариш самарадорлиги ва ходимларни рағбатлантириш қоидалари мезонлари учун фойдаланадиган, ходимларнинг юриш-туриши ва техник воситаларнинг ишлатилиш тартибини белгиловчи қоидалар йиғиндисидир.
Ташкилий тизимлар ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланувчи кишилар жамоасининг ишлаб чиқариш фаолиятини бошқариш учун мўлжалланган.
Ташкилий тизимлар автоматлаштирилган ёки автоматлаштирилмаган бўлиши мумкин.
Ташкилий тизимлар бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Дастлабки ўзига хослиги шуки, тизимнинг асосий элементи мураккаб, фаол тизим бўлган инсондир. Инсон юриш-туриши, хулқи жиҳатларининг амалий талабларини баён этувчи норасмий моделларини тузиш жуда мураккаб, баъзан эса иложи йўқ. Айни пайтда инсон ташкилий тизимларда қарор қабул килувчи шахс (ҚҚШ) ҳисобланади.
Ташкилий тизимларнинг иккинчи ўзига хослиги – кўп мақсадли ишлаш хусусиятидир. Ушбу тизимлар фаолиятининг самарадорлиги умуман олганда ҳам унинг кичик тизим ва элементларини ташкил этувчиларига кўра кўплаб миқдордаги техник, иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар билан белгиланади. Самарадорликни баҳолашнинг кўпқирралиги кўпгина ўзаро боғлиқ жиҳатлар бўйича бошқаришни ташкил этиш заруриятига олиб келади. Бунда тизимнинг бошқа элементлари билан моддий ва ахборот жиҳатдан ўзаро таъсирини ташкил этиш талаб этилади.
Учинчи ўзига хослик – ташкилий тизимларнинг узлуксиз ривожланишини ўз ичига олади, у янги эҳтиёжлар пайдо бўлиши, бу эҳтиёжларни ташқи ва ички шарт-шароит ҳамда ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда қондириш йўлларини такомиллаштиришдан иборат. Оқибатда, объектлар тармоқлари доимий ўзгаради, унинг элементлари ўртасида янги алоқалар пайдо бўлади. Шунингдек, ҳам алоҳида объект, ҳам умуман тизим сифатида бошқариш тизими ўзгаради.
3.Ахборот тизимларини ишлаб чиқишдан мақсад . Ахборот тизимлари ахборот ва ахборот технологиялари каби жамият пайдо бўлган вақтдан буён мавжуд, чунки унинг ҳар қандай ривожланиш босқичида бошқарувга эҳтиёж бўлади. Бошқарув учун эса тизимлаштирилган, олдиндан тайёрланган ахборот талаб қилинади.
Ахборот тизими тегишли иқтисодий объектлар (объектлар)да фаолият кўрсатувчи ва турлича тузилувчи ахборотлар мажмуи унинг ахборот тизимини ташкил этади.
Ахборот тизимларининг асосий вазифаси – барча ресурсларни самарали бошқариш учун иқтисодий объектларга керакли бўлган ахборотларни ишлаб чиқиш, иқтисодий объектни бошқариш учун ахборот ва техникавий муҳитни яратишдан иборат.
5-мавзу: АКТ корхоналарида молиявий менежментнинг принсиплари
Бошқарув тизими - иқтисодий объект сифатида.
Бошқариш тизимининг ишлаши ва бошқарувнинг кибернетик модели.
Бошқарув тизимининг даражалари ва модели.
1.Бошқарув тизими - иқтисодий объект сифатида
Бошқарув тизимини кўриб чиқиш давомида бошқарувнинг қуйидаги учта даражасини ажратиб кўрсатиш мумкин: стратегик, тактик ва тезкор
Бошқарув даражаси аҳамиятлигига кўра қанча юқори бўлса, мутаҳассислар ва менежерларнинг ахборот технологиялари ёрдамида бажарадиган иш ҳажми шунча кам бўлади. Бироқ, бу ҳолда, ахборот тизимининг мураккаблиги ва интелектуал имкониятлари ҳамда менежернинг қарор қабул қилиш чоғидаги роли ортади. Бошқарувнинг ҳар қандай даражаси турли миқдор ва турли даражадаги ахборотга муҳтож бўлади.
Пирамида асосини шундай ахборот тизими ташкил этадики, унинг ёрдамида ижрочи – ходимлар маълумотларни қайта ишлаш билан, қуйи бўғиндаги менежерлар эса – тезкор бошқарув билан шуғулланишади. Пирамида юқо-рисида – стратегик бошқарув даражасида ахборот тизимлари ўз ролини ўзгар-тиради ва белгиланган вазифа ёмон бажарилган шароитда қарор қабул қилиш бўйича юқори бўғин фаолиятини қўллаб–қувватловчи стратегик даражага айланади.
Ахборот ва қарорлар мазмунига мувофиқ иқтисодий объектда маълум бир даражанинг ахборот тизими пайдо бўлади
Ахборот тизимидаги ишлар қуйидаги мақсадда олиб борилади:
ахборотга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;
ахборот тўплашни амалга ошириш;
ташқи ёки ички манбалардан ахборот келишини амалга ошириш;
Автоматлаштирилмаган ахборот тизимида ахборот ва қарорлар қабул қилиш билан боғлиқ барча ҳаракатлар инсон томонидан амалга оширилади. Ахборотни қайта ишлаш жараёнини автоматлаштириш алгоритмлар доирасида ҳал қилувчи қоидаларни қайта ишлашнинг юзага келишига олиб келади. Бу ҳам ўз навбатида «соф ахборот тизими»нинг бошқарув ахборот тизимига, яъни бошқарув жараёнида қўлланиладиган маълумотларни йиғиш, сақлаш, тўплаш, қидириш, қайта ишлаш ва узатиш тизимига айланишига олиб келади. Ахборот тизимида бошқариш ва шунингдек инсоннинг қарор қабул қилиш бўйича иши қисман амалга оширилган.
2. Бошқарув тизимининг тузилиши ва ишлаш тамойиллари.Ишлаб чиқариш ва иқтисодий объектларнинг мавжудлиги жамиятнинг у ёки бу эҳтиёжларини қондириш билан белгиланади. Бундай ҳар бир бундай объект ўзгарувчан муҳит (давлат бошқарув органлари, бошқа объектлар) билан муайян муносабатларда бўлади ва ўзаро таъсирнинг мавжудлигини ҳамда ўз вазифасининг бажарилишини таъминлайдиган кўплаб турли элементлардан ташкил топади.
Иқтисодий объект – бу ён-атрофдан захиралар оладиган ва уларни ўз фаолияти маҳсулотларига айлантирадиган барқарор расмий ижтимоий тузилмадир.
Иқтисодий объектнинг муҳит билан ўзаро таъсири натижасида турли хил ўзгаришлар юз беради. Объектда бу ўзгаришлар бошқариш зуруриятини юзага келтиради. Бошқача қилиб айтганда, мақсадга йўналтирилган таъсир кўрсатади.
Бошқариш – бу ўта муҳим функция, усиз ҳеч бир иқтисодий объект мақсадга йўналтирилган фаолият юрита олмайди. Бошқаришнинг мақсади рақобат курашида омон қолиш, кўпроқ фойда олиш, муайян бозорларга чиқиш ва ҳоказолардир.
Бошқариш аниқ бир иқтисодий объектларнинг ўзига хослиги ва бошқариш мақсадларига боғлиқ ҳолда уларни барқарорлаштириш, сифат белгиларини сақлаш, муҳит билан иқтисодий мувозанатни ушлаш, иқтисодий объектни такомиллаштиришни ва у ёки бу фойдали самарага эришишни таъминлашга имкон беради.
Бошқаришни амалга ошириш алоҳида вазифа саналади. Уни бажариш учун иқтисодий объектнинг айрим элементлари ихтисослашади. Шу боис ҳам иқтисодий объект доирасида бошқариладиган жараён (бошқариш объекти) ва бошқарувчи қисм (бошқарув органи) ни ажратиб кўрсатиш мумкин. Уларнинг йиғиндиси бошқарув тизими сифатида белгиланади.
Бошқариладиган объект кириш оқимларини (масалан, хом-ашё, материаллар) чиқиш маҳсулотларига (тайёр маҳсулот) айлантириш бўйича операциялар йиғиндисини бажаради.
Бошқарувчи қисм олдига қўйилган мақсадга эришиш жараёнида бошқарилувчи объектни ташкил этиш учун зарур бўлган операциялар йиғиндисини бажаради.
Бошқарувнинг кибернетик модели. Бошқариш тизимининг ишлаши ахборот базасида, олдига қўйилган мақсадга мувофиқ ҳолда бошқариладиган объект, унинг кириш ва чиқишлари (1,2,4 алоқалари) ҳолати бўйича амалга оширилади (6). Объектни бошқариш бошқарувчи таъсирни узатиш йўли билан амалга оширилади (3). Ташқи муҳит билан алоқа тизими стрелка билан кўрсатилган (5). Бошқаришнинг асосий тамойили – тескари алоқа тамойилидир (ёпиқ цикл бўйича бошқариш).
Бошқариш жараёни муайян мақсадга эришишга йўналтирилган. Шундан келиб чиқиб бошқариш жараёнини бошқариладиган объектдаги жараёнга мувофиқ келувчи мақсад ва ҳажм ўртасидаги фарқни камайтиришга интилиш сифатида кўриб чиқиш мумкин.
Бошқариш жараёнида тўғри ва тескари алоқа каналлари бўйича тизимнинг бошқарувчи ва бошқарилувчи қисмлари ўртасида ахборот алмашинуви кечади.
Иқтисодий объектнинг ахборот тизими. Ахборот контури доирасида бошқариш мақсадлари хақида, бошқарилувчи жараён ҳолати хақида, бошқарувчи таъсирлар хақида ахборотга эга бўлинади ва узатилади. Ахборот контури ахборотларни йиғиш, узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш воситалари, шунингдек, ахборотларни ишловчи ходимлар билан биргаликда мазкур иқтисодий объектнинг ахборот тизимини ташкил этади. Бу тизим динамик ривожланувчидир, чунки ахборот ўзгаришларга учрайди, унинг тезлиги иқтисодий объект бажараётган вазифаларга боғлиқ.
3.Бошқарув тизимининг даражалари ва модели.Одатда исталган иқтисодий объект бир неча объектлардан иборат мураккаб комплекс бўлиб, уларнинг ўзи ҳам бошқарув жараёни ва қисмларидан ташкил топган.
Одатда объектнинг бошқариш қисмида бошқаришнинг олий, ўрта, қуйи даражаси фарқланади Улардан ҳар бири ўз функциялари тўплами, компетенция даражаси билан изоҳланади ва тегишли ахборотга муҳтож бўлади.
Бошқаришнинг юқори даражасида стратегик бошқариш, иқтисодий объект вазифаси, бошқариш мақсадлари, узоқ муддатли режалари, уларни амалга ошириш стратегияси белгиланади. Бошқаришнинг ўртача даражаси - техник бошқарув даражаси ҳисобланади.
Бошқариш даражаси (бошқарув фаолият тури) ҳал этиладиган масаланинг мураккаблиги билан белгиланади. Масала қанчалик мураккаб бўлса уни ҳал этиш учун шунчалик юқори даражадаги бошқарув талаб этилади. Бу ўринда шуни назарда тутиш керакки, оҳиста (тезкор) ҳал этишни талаб этувчи оддий масалалар нисбатан кўп юзага келади. Демак, улар учун тезкор қарор қабул қилинадиган, нисбатан қуйи бошқарув даражаси қабул қилинади. Бошқарув пайтида шунингдек, қабул қилинадиган қарорларни амалга ошириш динамикасини ҳам ҳисобга олиш зарур. Бу ҳол бошқарувга вақтинчалик омил нуқтаи назаридан қараш имконини беради.
Қуйидаги учта асосий бошқарув даражаси фарқланади.
Юқори даража тизимнинг каттароқ ёки кичикроқ маълум бир истиқболга мўлжалланган асосий йўлини (режалаштириш контурини) белгилаб беради.
Ўрта даражада берилган стратегик йўналишни амалга оширувчи таркиби шаклланади ёки кўринишини ўзгартиради (ташкил этиш контури).
Қуйи даражада юзага келган оғишларни бартараф этган ҳолда, тизимнинг тегишли режимда бўла олишини таъминлайди.
Бошқарув тизими модели. Бошқарув тизими ўзининг таркибий нуқтаи назаридан кўп сонли функционал моментлардан (бошқарув вазифаларидан) иборат бўлиб, бошқаришнинг тўлиқ даврини намоён қилади. Булар: бошқарувни башоратлаш, режалаштириш, дастурлаш, ташкиллаштириш, меъёрлаш, қайд этиш, назорат, таҳлил этиш ва тартибга солиш
1. Башоратлаш - бу ташқи муҳитнинг юзага келиши мумкин бўлган ҳолатини, бошқариладиган объектнинг ўзини тутишини аниқлаш мақсадида маълумотларни қайта ишлаш ҳамда улар ҳар бирининг эҳтимоллигини баҳолашдан иборат.
2. Режалаштириш – бу тизимнинг келажакдаги орзу қилинган ҳолатини ишлаб чиқиш (режали моделини ишлаб чиқиш) ва ушбу ҳолатга эришиш учун маблағларни тақсимлашга нисбатан қарорлар қабул қилишдан иборат. Режалаштириш мақсад ва мезонларни танлашни ўз ичига олади. Шу мақсад ва мезонга нисбатан бошқарув самарадорлиги баҳоланади.
3. Дастурлаш режасини амалга ошириш, яъни тизим фаолиятининг алго-ритмини ишлаб чиқиш учун бошқариладиган ҳаракатлар кетма–кетлиги ҳамда ўзаро алоқасини баён этувчи дастурларни ишлаб чиқишдан иборат.
4. Ташкил этиш – мустаҳкам (бардошли) объектлар ёки жараёнлар тузилмасини ўзгартириши ёки кўришдан, яъни маълум бир ҳолатларида бош-қариладиган объектлар фаолиятини регламентлаштиришда фойдаланила-диган у ёки бу қоида, процедура, усул, алгоритмларини белгилаш ёки ўзгартириш демакдир.
5. Меъёрлаштириш - тизимнинг хусусиятларини ифодаловчи статистик маълумотларни доимий равишда йиғиш ва улар асосида тизимнинг бир меъёрда фаолият кўрсатишини таъминлаб туриш.
6. Ҳисобга олиш бошқариладиган объект ва ташқи муҳит параметрлари мажмуини қайд этишдан иборат. У яна келадиган маълумотларни дастлаб қайта ишлаш, жумладан, таснифлаш, гуруҳлаш ва ҳоказо арифметик ҳамда мантиқий операцияларни ўз ичига олади.
7. Назорат қилиш – бошқариладиган объектларнинг меъёрида ишлашидан чалғиши тўғрисидаги маълумотлар мазмунини аниқлашдан иборат.
8. Бошқариш – тасодифий таъсирлар сабабли тизим ишининг меъёрий режасидан четлашишини бартараф этиш мақсадида қарор қабул қилиш, яъни қайта алоқа асосида тузатиш, олинадиган самаранинг сифат ва миқдор ўлчовлари ўзгаришига кўра бошқарилувчи объектга таъсир кўрсатишидир.
9. Таҳлил – тизимнинг жорий ҳолатини ўрганишда иш самарадорлигини ошириш учун унинг имкониятларини таҳлил этишдан иборат.
Шундай қилиб, бошқарув шакл нуқтаи-назаридан ахборот жараёнини ифодалайди. Бошқарув моҳияти эса бошқарув тизимидаги олинган барча ахборотни қайта ишлаш, қарорлар қабул қилиш ҳамда бошқариладиган таъсир кўринишида бошқарув объектларига натижавий ахборотларни беришдан иборат.
4-мавзу: Молия ва кредит маълумотлари ва жиҳатлари.(2 соат)
Технологиялар хақида тушунча ва таъриф.
Ахборот технологияларини яратиш тамойиллари ва ривожлантириш йўналишлари
Автоматлаштирилган ахборот технологияларининг таснифи.
1. Технологиялар хақида тушунча ва таъриф.
«Технология» грекча (techne) сўзидан олинган бўлиб, моҳирлик, усталик, бирор ишни уддалай олишни англатади Умумий ҳолларда технология деганда, маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида амалга ошириладиган хом-ашё, материал ёки ярим тайёр маҳсулот шакли, хусусияти, ҳолатининг ўзгариши, уни қайта ишлаш, тайёрлаш усулларининг мажмуи тушунилади. Бу бирор бир ишни юқори даражада уддалаш деганидир
Ахборот технологияси – объектнинг (ахборот маҳсулотининг) ҳолати, жараён ёки воқеанинг янги хусусияти тўғрисида ахборот олиш учун маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш воситалари ва усуллари мажмуидан фойдаланиладиган жараёндир.
Ахборот технологиялари тўғрисида гап кетганда, материал сифатида ҳам, маҳсулот сифатида ҳам ахборот иштирок этади. Бироқ бу объект, жараён ёки ходиса тўғрисидаги сифат жиҳатидан янги маълумот бўлади. Технология ходимнинг ахборот билан ишлаш усули ва услуби ҳамда техник воситалар орқали намоён бўлади
Моддий ишлаб чиқариш технологиясининг мақсади – инсон ёки тизимнинг эҳтиёжини қондирувчи маҳсулот ишлаб чиқариш саналади.
Ахборот технологиясининг мақсади эса – ахборот ишлаб чиқариш бўлиб, уни таҳлил этиш ва унинг асосида бирор-бир ҳаракатга қўл уриш учун тегишли қарор қабул қилиш.
2. Ахборот технологияларини яратиш тамойиллари.Ахборот технологияни яратиш тамойилларини умумий ҳолда тўрт қисмга ажратиш мумкин:
Иқтисодий ташкилий тамойиллар
Техникавий тамойиллар.
Иқтисодий тамойиллар.
Ижтимоий тамойиллар
Иқтисодий ташкилий тамойиллар ўз навбатида 6та тамойилчаларга бўлинади
Тизимли ёндашиш.
Узлуксиз ривожланиш.
Ягона раҳбарлик.
Янги масалаларни ечиш.
узаро алоқадорлик
Маълумотларни бир марта киритиб ,кўп марта ишлатиш
1.Тизимли ёндашиш тамойилига кўра, ахборотли технология ташкил қилинаётган бошқариш субъектининг фаолияти тўлиқ ўрганилади, бунда субъектда айланувчи хужжатлар иқтисодий масалаларни ечиш усуллари ва муддатлари ўрганилади, ҳамда уларни автоматлаштириш тўғрисидаги тегишли хулосалар қабул қилинади.
2. Узлуксиз ривожланиш тамойилига мувофиқ яратилган ахборот технологияси доимо ҳаракатда, ривожланишда бўлиши лозим. Унинг ривожланиши фан-техника тараққиётига янги технологияларни ишлаб чиқариш ва жорий қилишга боғлиқ бўлади.
3. Ягона раҳбарлик тамойилига кўра ахборотли технологияни яратиш вазифалари ходимлар гурухи ыртасида тақсимланади, ҳамда бу ишларнинг бажарилиши тегишли раҳбарлар томонидан назорат қилинади. Бунда субъектнинг раҳбари ахборотли технологияни яратиш вазифаларини ҳамда гуруҳларни бошқаради.
4. Янги масалаларни ечиш тамойилига мувофиқ ахборотли технология оддий ҳисоб-китоб масалаларини ечиш билан чегараланиб қолмай, балки истиқболни белгилаш ҳамда оптималлаштириш масалаларини ҳам ечиши лозим. Бундай масалаларни ечишда иқтисодий математик усул ва моделлардан фойдаланилади.
5. узаро алоқадорлик тамойилига кўра, бир соҳада ташкил қилинган ахборот технологияси бошқа тармоқдаги тизимлар билан доимо алоқада бўлади. Бунда фойдаланилаётган маълумотлар маълум даражада умумий бўлиб, бошқа тизимларда ҳам қўлланилади.
6.Маълумотларни бир марта киритиб, кўп марта фойдаланиш тамойилига мувофиқ доимий ва шартли доимий бўлган ахборотлар ЭҲМ хотирасига бир марта жойлаштирилади. Бундай усулда ахборотларни қайта ишлаш тезлиги ортади ва тегишли қарорларни яратиш муддатлари камаяди.
Ахборот технологияларини ривожлантиришнинг олти устивор йўналиши қуйидагилардан иборат:
Давлат статистика тизими, кредит-молия ва банк тизимлари.
Электрон маълумотлар базаси.
Фан- техника ахбороти (ФТА) тармоғи.
Таълим, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ижтимоий мухофаза ва соғлиқни сақлаш соҳалари ахборот тизимлари.
Маълумотларни узатиш ва алоқа тизимлари.
Фавқулотда ҳолатларнинг олдини олиш ва хабар беришнинг ахборот тизимлари.
3.Автоматлаштирилган ахборот технологияларининг таснифи.Ахборот технологияси автоматлашган ва анъанавий (қоғоз) кўринишда амалга оширилади. Автоматлаштириш ҳажми ва техник воситалардан фойдаланиш тури аниқ бир технологиянинг моҳиятига боғлиқ.
Автоматлаштириш - бу инсон иш фаолиятини машина ва механизмлар билан алмаштириш демакдир. У техник, ташкилий ва иқтисодий мазмундаги хатти-ҳаракатлар ҳамда тадбирлар комплексидан иборат бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни, бошқарув жараёнининг у ёки бу ишини амалга оширишда инсон иштирокини қисман ёки бутунлай чеклаш имконини беради.
Автоматлаштириш қачон зарур бўлади? Қуйидаги ҳолларда бошқарувни автоматлаштириш, демак, ахборот тизимини, технологияни автоматлаштириш зарур бўлади:
инсоннинг физиологик ва психологик имконияти мазкур жараённи бошқариш учун етарли бўлмаса;
бошқарув тизими инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли муҳитда бўлса;
бошқарув жараёнида иштирок этиш кишидан ўта юқори малакани талаб этса;
бошқариш керак бўлган жараён ўта танг ёки авария ҳолатида бўлса.
Автоматлаштирилган ахборот технологияси (ААТ) – бошқарув вазифаларини ҳал этиш учун тизимли ташкил этилган ахборот жараёнларини амалга ошириш усул ва воситалари мажмуидир.
У ҳисоблаш техникаси ва алоқа воситаларидан фойдаланиладиган ривожланган дастурий таъминотни қўллаш базасида бажарилади.Шундай қилиб, автоматлаштирилган ахборот технологияси техник воситалардан, кўпроқ компьютерлар, коммуникация техникалари, ташкилий техника воситалари, дастурий таъминот, ташкилий – услубий материаллар ва технологик занжирга бирлашган персоналдан иборат бўлади. Ушбу ҳаракат занжири ахборотни йиғиш, узатиш, тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, фойдаланиш ва тарқатишни таъминлайди.
Ҳар қандай ахборот технологиясининг мақсади - белгиланган ташувчи воситада талаб қилинган сифат даражасида керакли ахборотни олишдир. Айни пайтда ахборотни қайта ишлаш жараёнининг тезкорлиги ва ишончлилиги, ахборот ресурсидан фойдаланиш жараёнининг кўп меҳнат талаб қилишига, маълумотларни қайта ишлаш қийматига нисбатан чеклашлар бор.
Автоматлаштирилган ахборот технологиялари таснифи. Автоматлаштирилган ахборот технологиясини бир қатор белгиларга, хусусан, ахборот тизимини автоматлаштиришни амалга ошириш имконияти, ААТнинг бошқарув вазифаларини қамраш даражаси, технологик операциялар синфи, фойдаланувчининг интерфейс тури, ЭҲМ тармоғидан фойдаланиш вариантлари ва хоказо хусусиятларига кўра таснифлаш мумкин ААТни амалга ошириш усулига кўра, автоматлаштирилган ахборот тизимида анъанавий равишда юзага келган янги ахборот технологиялари ҳам ажратиб кўрсатилади. Агар анъанавий ААТ биринчи галда маълумотларни марказлашган қайта ишлаш шароитида мавжуд ШКдан оммавий фойдаланишга ўтгунга қадар у аввалги машаққатли иш ҳажмини енгиллаштиришга мўлжалланган эди.
Замонавий ахборот технологияси – ШКдан кенг фойдаланишга, фойдаланувчиларнинг (дастурлаш бўйича мутаҳассис бўлмаганлар) ахборот жараёнида фаол иштирокига, «дўстона» фойдаланувчи интерфейсининг юқори даражада бўлишига, умумий ва муаммо мазмунидаги амалий дастурлар пакетидан кенг фойдаланишга, ЭҲМ ҳисоблаш тармоқлари туфайли маълумотларнинг узоқдаги базаларига кириб бориш имкониятига асосланган технологиядир.
Қамров даражаси бўйича ААТнинг вазифалари маълумотларни электрон усулда қайта ишлашни ўз ичига олади. Бунда ЭҲМдан фойдаланган ҳолда айрим иқтисодий масалалар ҳал этилиб маълумотлар қайта ишланади ва бошқарув фаолиятини автоматлаштириш олиб борилади.
Бошқарув фаолиятини автоматлаштиришда бошқарув қарорларини тайёрлаш учун ахборот – маълумотнома режимида ишларни ва доимий ҳисоботни шакллантириш, хизмат вазифаларини комплекс равишда ҳал этиш учун ҳисоблаш воситаларидан (жумладан супер ЭҲМ ва ШК) фойдаланилади.Ушбу гуруҳга қарорларни қабул қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича ААТни ҳам киритиш мумкин. У таҳлилий ишлар ва башоратларни шакллантириш, бизнес–режани тузиш, ўрганилаётган жараёнлар, ишлаб чиқариш-хўжалик амалиёти воқеалари бўйича асосланган баҳо ва хулосалар чиқариш учун иқтисодий–математик моделлардан кенг фойдаланишни назарда тутади. Ҳозирда кенг тадбиқ этилаётган электрон офис ва қарорлар бўйича эксперт мадади деб ном олган ААТ ҳам мазкур гуруҳга мансуб.
Компьютер графикаси – бу ЭҲМ ёрдамида объектлар моделлари ва уларнинг тасвирларини яратиш, сақлаш ва қайта ишлаш демакдир.
Компьютер билан матнли, график, аудио ва видео ахборот алмашувини дастурий-техник ташкил этиш мультимедиа–технология деб ном олган. Бундай технологияни мультимедиа ёрдамида эга бўлган ва касб фаолиятида, ўқув, таълим, илмий оммобоп, ўйин соҳаларида фойдаланиш имконини берувчи махсус дастурий воситалар амалга оширади. Мазкур технологияни иқтисодий фаолиятда қўллаш давомида компьютердан тасвирга овоз бериш, шунингдек, улар орқали инсон нутқини тушуниш, компьютер орқали мутахасисснинг она тилида суҳбат юритиш борасидаги имкониятларга йўл очилади.
Тармоқли ААТ интерфейси алоқа воситалари ривожлангани боис фойдаланувчига ҳудудий тақсимланган ахборот ва ҳисоблаш ресурсларидан телевосита орқали фойдаланиш имконини беради. Бу эса уни кўп функцияли бўлишига ва фойдаланувчилар ўртасида кенг тарқалишга сабаб бўлади.
Интеграллашган ахборот технологиялари. Ҳозирда турли хилдаги ахборот технологияларини ягона компьютер технология комплексига бирлаштириш тенденцияси кузатилмоқда у интеграллашган АТ деб юритилади.
Замонавий ахборот-коммуникациялар технологияларида ушбу муаммони маълумотларни қайта ишлашнинг тақсимланган тизими ҳал этади. Бунда у маълумотлар базаларининг турли даражалари ўртасида ахборот алмашинуви учун мўлжалланган алоқа каналларидан фойдаланади. Маълумотлар базасини бошқаришнинг дастурий воситалари мураккаблашуви ҳисобига иқтисодий ҳисоб-китоб ва бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш чоғида тезлик ошади, ахборотни муҳофаза қилиш ва унинг ҳаққонийлиги таъминланади. Ташкилий бошқарувнинг кўп даражали тақсимланган компьютер-ахборот тизимларида ахборот билан тезкор ишлаш муаммосини ҳам, бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш пайтидаги иқтисодий аҳволни таҳлил қилиш муаммосини ҳам бир хилда муваффақиятли ҳал этиш мумкин.
7-мавзу: Молиявий назоратнинг мақсади ва турлари
(2 соат)
Ахборот технологиялари эволюцияси.
ЭҲМларнинг авлодлари.
Ахборот технологияларининг ривожланиш тенденцияси. Глобаллаштириш. Конвергенция.
1.Ахборот технологиялари эволюцияси
Бўлиниш белгиси - технология қуроллари турлари бўйича
1-давр (19-асрнинг иккинчи ярми) «қўлда» бажариладиган ахборот технологияси қуроллари бўлиб: перо, сиёҳдон, китоб саналган. Алоқа (коммуникация) қўлда бажарилган: мактубларни, пакетларни почта орқали жўнатиш кабилар. Технологиянинг асосий мақсади ахборотларни керакли формада етказиш
2-давр (19-асрнинг охиридан бошлаб) - «механик» технология қуроллари бўлиб, ёзув машинаси, телефон, диктафон каби почтани етказишнинг анча мукаммаллашган турига асосланган. Технологиянинг асосий мақсади - ахборотларни керакли шаклда анча қулай воситалар ёрдамида етказиш.
3-давр (20 асрнинг 40-60-йиллари) - «электр технология» асосий қурилмаларини қуйидагилар ташкил этган: катта ЭҲлар ва мос келадиган дастурий таъминоти, электр ёзув машиналари, ксерокслар, противдиктафонлар.
Технологиянинг мақсади ўзгаради. Ахборотлар технологиясининг аспекти ахборотларни етказишда унинг мазмунини шакллантириш билан қўшилиб кетади.
4-давр (70-йиллар бошидан) - «электрон» технология. Катта ЭҲМ ва уларнинг базасида яратилган автоматлаштирилган бошқарув тизими ва ахборотни ишлаш тизими (АИТ)нинг асосий қуроли ҳисобланган.
5-давр (80-йиллар ўртаси) «компьютер» («янги») технологиянинг асосий қуроли бўлиб, турли мақсадларга мўлжал-ланган стандарт дастурий маҳсулотли шахсий компьютер ҳисобланади.
Янги ахборот технологиясини ҳосил қилишда компьютер алоҳида ўрин эгаллайди. Компьютерларни яратилиши билан инсон қийин амалларни бажаришдан озод бўлди ва ҳисоб - китоб ишларини бажариш янада тезлашди. Замонавий компьютерлар катта ҳажмдаги ахборотларни сақлаш ва талаб бўйича тегишли маълумотларни чиқариш имкониятига эга. Ҳар бир фойдаланувчи компьютерга боғланиш орқали ахборотларни кўрсатув ойнасига чиқариб олиши ва ундан фойдаланиши мумкин.
Китобнинг чоп этилиш қоғозли технологияга асос солган бўлса, компьютерларнинг пайдо бўлиши натижасида қоғозсиз» технология яратила бошланди. Аввал ахборотларни ишлашнинг автоматлаштирилган тизимлари пайдо бўлди. Телефон тармоғи, ахборотларни узатишнинг махсус тармоғи ва бошқаларни яратилиши компьютерларни ўзаро боғланишига, ҳисоблаш комплексларини ва тақсимланган компьютер тармоқларини яратишга асос солди.
Ахборот тизими ва технологиясининг кейинги тараққиёти асосан коммуникация воситалари билан боғлиқ.
Автоматлаштирилган ахборот технологиялари эволюцияси. XX асрнинг 50-йилларида ЭҲМнинг пайдо бўлиши ва улардан фойдаланиш имкониятининг жадал ошиб бориши билан меҳнатни автоматлаштириш, ахборот маҳсулотлари ва хизмати бозорининг юзага келишига асос бўлди. ААТнинг ривожланиши ахборотни қайта ишлаш ва узатиш бўйича янги техник воситаларнинг пайдо бўлиши, ЭҲМдан фойдаланишнинг ташкилий шаклларини такомиллаштириш, инфратузилмани янги коммуникация воситалари билан бойитиш билан бир қаторда кечди.
2.ЭҲМлар биринчи авлодининг (ХХ аср 50-йиллари) элемент базасини электрон чироқлар ташкил этар эди. Бундай машиналар анъанавий таркиб чизмасига мос ҳолда, бир-бирига қатъий боғлиқ асосий қурилмалар тўпламидан (арифметик-мантиқан, эслаб қолувчи бошқарув қурилмаси ва кириш-чиқиш қурилмаси) иборат бўлган.
Иккинчи авлод ЭҲМлар яримўтказгичларга асосланиб, ХХ асрнинг 50-йиллари охирги ва 60-йиллар бошларида яратилган.
Мазкур ЭҲМлар авлоди марказлашмаган ҳолда кириш-чиқишни бошқарув хусусиятига эга бўлди. Бу турли ташқи қурилмаларнинг марказий процессорга осонгина уланиш имкониятини берди. Кириш-чиқиш қурилмасини тўплами кўпайди, ташқи қурилмасининг ҳажми кенгайди. Дастурий таъминот сезиларли даражада кенгайди. Унинг таркибига алгоритмик тилли трансляторлар, операцион тизимлари кира борди. Айни пайтда бир дастурли ЭҲМлар билан бирга икки дастурли ЭҲМлар ҳам пайдо бўлди. Улар битта процессор билан машиналар асосий қурилмаларининг параллел ишлашини ташкил этиш ҳисобига бир неча дастурларни биргаликда амалга ошириш имконини беради.
ЭҲМлар учинчи авлоди 60-йиллар охири ва 70-йиллар бошларида пайдо бўлди. Ушбу машиналар интеграл ҳолда ишлайдиган ярим ўтказгичлар асосига қурилган. Интеграл схема анча мураккаб тран-зисторли схемага мос тугалланган мантиқий функционал блокларни ифодалайди. Ушбу схемаларнинг қўлланилиши ЭҲМлар ўлчамининг кескин қисқаришига, ишончлилиги унумдорлигининг ошишига олиб келди. Бунга кўп қатламли чоп этиш монтажининг қўлланиши кўмак берди.
ЭҲМнинг тўртинчи авлодига катта интеграл тизим (КИТ) кўринишидаги элемент базасига эга бўлган ҳисоблаш тизимлари киради. Бу 70-йиллар ўртасида электрон ҳисоблаш техникаси ривожида кескин «сакраш» бўлганлиги, яъни – катта интеграл схемаси базасида микропроцессорлар пайдо бўлганлиги билан боғлиқ. Улардан фойдаланиш туфайли барча ЭҲМларнинг техник-эксплуатация ва иқтисодий кўрсаткичлари ўлчами, энергия сарфи, қиймати ва ҳаказолар кескин яхшиланди.
ЭҲМларнинг бешинчи авлоди 80-йиллар ўрталарида ўта катта интеграл схемалар базасида ишлаб чиқарила бошланди. Бешинчи авлод машина моделлари меъморчилик (архитектура) оқимига, интеллектуал "инсон-машина" интерфейсини ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Улар масалаларни тизимли ечишни машиналарнинг мантиқан фикрлашини, ахборотларни ассоциатив қайта ишлаш ва мантиқий хулосалар олишни ҳам таъминлайди. Эндиликда инсоннинг ЭҲМ билан ягона тилдаги мулоқотини (жумладан, оғзаки нутқини) амалга ошириш мўлжал-ланмоқда.
3.Ахборот технологияларининг ривожланиш тенденцияси. Хорижий мутаҳассислар ахборот технологиялари ривожланишининг бешта асосий тенденцияларини ажратиб кўрсатади:
1. Ахборот маҳсулотларининг мураккаблашуви. Ахборот воситаси кўринишидаги ахборот маҳсулоти, эксперт таъминоти хизматининг маълумотлар базаси стратегик аҳамият касб эта боради. Турли шаклдаги (нутқ, маълумот, тасвир) ахборот маҳсулотлари эшитиш, кўриш ва англаш учун фойдаланувчининг талабига кўра ишлаб чиқилади ҳамда унга қулай вақтда ва шаклда маҳсулотни етказиб бериш воситаси мавжуд бўлади. Ахборот маҳсулоти борган сари якка фойдаланувчига тақдим этиладиган ўзига хос хизмат ва ҳисобот-таҳлил ишлари натижалари ўртасидаги гибридга айланиб бормоқда.
2. Биргаликда ҳаракат қилиш қобилияти. Ахборот маҳсулотининг аҳамияти ошиб бориши билан мазкур маҳсулотларни компьютер ва инсон ёки ахборот тизимлари ўртасида идеал тарзда алмашувини ўтказиш имконияти илғор технологик муаммо касб этади. Ахборот маҳсулотларини қайта ишлаш ва узатиш муаммоси уларнинг келиши ва тез ҳаракатланиши бўйича тўлиқ мувофиқ бўлиши лозим.
3. Оралиқ бўғинларни тугатиш. Биргаликда ҳаракатланиш қоби-лиятининг ривожланиши ахборот маҳсулотлари алмашиш жараёнининг такомиллашувига, сўнгра, ахборот манбаи йўлидан истеъмолчига қараб (яъни, бу соҳадаги етказиб берувчи ва истеъмолчилар) оралиқ бўғинлар тугатилади. Масалан, муаллиф ва ўқувчи, сотувчи ва ҳаридор, қўшиқчи ва тингловчи, ўқитувчи ва ўқувчи ёки иқтисодий объектларда мутаҳассислар ўртасида видеоконференция, электрон киоск, электрон почта тизими орқали бевосита мулоқат қилиш имконияти туғилади.
4. Глобаллаштириш. Иқтисодий объект йўлдош алоқа ва Internet тармоғидан фойдаланиб ахборот технологиялари ёрдамида ҳоҳлаган жойда ва ҳоҳлаган пайтда иш олиб бориши мумкин. Айнан Internet туфайли одамлар дунёнинг ҳар қандай нуқтасидан туриб ўзаро мулоқат қилиш имконига эга. Бу ҳолатда доимий ва ярим доимий ҳаражатлар янада кенг географик минтақада тақсимланиш ҳисобига устуворликка эга бўлади.
5. Конвергенция. Конвергенция ААТнинг замонавий ривожланиш жараёнининг охирги босқичи сифатида кўриб чиқилади. Бунда маҳсулотлар ва хизматлар, ахборот ва дам олиш, шунингдек, овозли, рақамли ҳамда видеосигналларни узатиш каби иш режимлари ўртасидаги фарқ йўқолади. Моддий ишлаб чиқариш ва ахборот бизнеси соҳалари ўртасидаги тафовут ўчиб кетади, фирмалар ва корпорацияларнинг фаолият турлари диверфикацияси, саноат тармоқлари, молия сектори ва хизмат соҳалари ўзаро уйғунлашиб кетади.
Шундай қилиб, янги ахборот технологиялари – бу дунё миқёсида жамият тараққиётининг саноат асридан ахборот асрига қараб ўтиш асосидир. Мазкур тенденциянинг бизнесда қўлланилиши қуйидаги ўзгаришларга олиб келади:
ҳар бир иш ўрнида ресурслар етарли бўлганда ахборотларни қайта ишлаш учун тақсимланган шахсий (персонал) ҳисоблашларни амалга ошириш;
хабарларни жўнатиш учун иш ўринлари бирлашганда коммуникациянинг ривожланган тизимини яратиш;
иқтисодий объект ахборот оқимига уланганда, мослашувчан глобал коммуникацияларга эга бўлиши;
электрон савдо тизимини яратиш ва ривожлантириш;
иқтисодий объект интеграцияси – ташқи муҳит тизимидаги оралиқ бўғинларни бартараф этиш.
6-мавзу: АКТ дан фойдаланиб молиявий назоратни амлга ошириш
Иқтисодий обектни бошқаришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг концептуал ва функционал модели.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг таъминотчалари
Автомалаштирилган ахборот тизимининг ҳаётий цикли
1.Иқтисодий объектни бошқаришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими – иқтисодий объектнинг мақсадидан келиб чиқадиган талабларга мувофиқ ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, тақсимлаш, тақдим этиш учун мўлжалланган стандарт процедуралар, ходимлар, дастурий воситалар, асбоб-ускуна, маълумотларнинг ўзаро боғланган мажмуидир.
Мазкур тизим биргаликда ҳаракат қилувчи компьютерлар ва телекоммуникациялар, компьютер ахборот маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган.
2.Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг концептуал ва функционал модели. Автоматлаштирилган ахборот тизимлари икки қисмдан ташкил топади: таъминловчи ва функционал қисм. Таъминловчи қисм ахборот, техник, математик, дастурий, ташкилий, хуқуқий, лингвистик, эргономик, технологик таъминотларга бўлинади. Ахборот тизимининг функционал қисми ахборот тизимининг вазифа ва топшириқлари бажарилишини таъминлайди.
ААТнинг концептуал модели. Ахборот тизими фойдаланувчиларнинг талабига мувофиқ ахборотларни йиғиш, қайд этиш, узатиш, сақлаш, тўплаш, қайта ишлаш, тайёрлаш ва тақдим этишга мўлжалланган. Концептуал нуқтаи назардан қараганда, ахборот тизими – бу операцияни бажарувчи тизим ва бошқарувчи тизим ўртасидаги воситачи саналади
Ахборот технологияси ахборот тизими ичидаги технология саналади. Ахборот тизими тизимдаги маълумотлар, ахборотлар билан операцияни амалга оширади. Ахборот тегишли муаммога қаратилган бўлиб қарорлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ахборот ҳал этилиши лозим бўлган вазифага мувофиқ ва ушбу вазифани ҳал этувчи ходимнинг қобилиятига мувофиқ қайта ишланади.
Ахборот тизимининг функционал модели.Ахборот тизимининг функционал моделини қуйидагича тасаввур этиш мумкин
1 - ахборотни ташкил этиш, сақлаш ва тақдим этиш тизими;
2 - ахборотни киритиш, янгилаш ва тузатиш тизими;
3 - ахборотни истеъмол қилиш тизими
Ахборот тизимининг соҳаси ахборот объектлари мажмуидан иборат ахборот маконини ифодалайди. Умуман олганда ахборот макони бир хилда эмас, чунки унда ахборотнинг юзага келиши, ташкил этилиши ва жойлаштирилиши жиҳатидан фарқланувчи ахборот объектларини ўзида сақлайди.
Тизим орқали барча ахборотларнинг юзага келишини қуйидаги асосий процедураларга ажратиш мумкин: сақлаш, қидириш, қайта ишлаш, киритиш ва чиқариш. Биринчи учтаси ички босқич саналади, тўртинчи ва бешинчилари эса мазкур тизим билан ахборот манбаи ва ташқи муҳит ўртасидаги алоқани таъминлайди.
Ахборот муҳити ўзаро боғланган учта таркибий қисмни ўз ичига олади. Булар: фойдаланувчининг ахборот тузилмаси, ахборот технологияси, бошқарувнинг иштирок этувчи объектлари
Ахборот технологиялари фойдаланувчиларни зарур технологиялар билан таъминлаш воситаси саналади.
Ахборот инфратузилмаси доирасида ахборот технологиялари фойдаланувчилари ҳам ўзаро ҳаракатланувчи ўзига хос муҳит сифатида кўриб чиқилади.
Ахборот тизимининг намунавий таркиби. Автоматлаштирилган ахборот тизимига қуйидагилар киради: одам(ходим), техник воситалар ва дастурий таъминот. Улар биргаликда бошқарув усуллари учун маълумотларни қайта ишлайди
3.Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг таъминотчалари
Автоматлаштирилган ахборот тизими таъминловчи ва функционал қисмларга эга
Таъминловчи қисм қуйидаги таъминотчалардан иборат.
Ташкилий таъминот.
Ахборот таъминоти.
Математик ва дастурий таъминот.
Технологик таъминот.
Лингвистик таъминот.
Эргономик таъминот.
Хуқуқий таъминот.
Техник таъминот.
Мутахассислик таъминотидан иборат бўлади
Ахборот таъминоти – иқтисодий объектда айланиб юрувчи ахборотларни ташкил этиш шакли, жойлаштирилиш ҳажми (ахборотни таснифлаш ва кодлаштириш, ҳужжатларни унифициялаштириш тизими, ахборот оқимларининг ягона тизими) бўйича лойиҳа қарорларининг шунингдек маълумотлар базаси тузилиш услубининг мажмуидир.
У кўрсаткичларни, маълумотномаларни ахборотни таснифловчи ҳужжатларнинг унификациялашган тизимини, ташувчи воситалардаги ахборотларни ўз ичига олади.
Техник таъминот. Техник таъминот – ахборот тизими иши учун мўлжалланган техник воситалар комплекси, шунингдек, ушбу воситалар ва технологик жараёнларга тегишли ҳужжатлардир.
Математик таъминот. Математик таъминот – ахборот тизимида вазифаларни ҳал этишда фойдаланиладиган ахборотларни қайта ишлаш алгоритми, моделлари, математик услублари мажмуи.
Дастурий таъминот – бу ахборот тизимининг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун дастурлар мажмуи, шунингдек техник воситалар комплексининг меъёрида ишлаб туриши демакдир.
Дастурий таълимот таркибига умумий тизими ва махсус дастурли маҳсулотлар, шунингдек техник ҳужжатлар, жумладан: операцион тизимлар, дастурлаш, тизими, дастурчининг асбоб-ускуна воситаси, тест ва ташҳис дастурлари, телекоммуникациянинг дастурий воситаси, ахборотни ҳимоялаш, функционал дастурий таъминот (автоматлаштирилган иш жойлари, маълумотлар базаларини бошқариш тизими ва ҳоказо).
Ташкилий таъминот – ахборот тизимини ишга тушириш ва ишлатиш жараёнида ахборот тизими ходимларининг техник воситалар билан ва ўзаро таъсирини белгиловчи методлар, воситалар ва ҳужжатлар мажмуидир.
Эргономик таъминот (шароит) – иш жойларига, ахборот моделларига, ходимнинг иш фаолиятига нисбатан турли эргономик талаблардан иборат ҳужжатлар, уларни амалга ошириш усуллари тўпламидир.
Мақсад – ходим ишининг юқори самарадорлигини таъминлаш.
Хуқуқий таъминот. – ахборот тизимининг хуқуқий мақоми ва уни ишга туширишни белгиловчи хуқуқий меъёрлар мажмуидир. Ахборотни олиш қайта ўзгартириш ва фойдаланиш тартиби белгилаб қўйилади. Хуқуқий таъминотнинг асосий мақсади қонунчиликни мустаҳкамлаш саналади. Хуқуқий таъминот таркибига қонунлар, фармойиш, ҳукумат органлари қарорлари, буйруқлари, йўриқномалари ва вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳукумат органларининг бошқа меъёрий ҳужжатлари киради.
Лингивинистик таъминот – ахборот тизими ходимлари ва техник, дастурий ва ахборот таъминоти ходимларининг мулоқот тили мажмуи (тил воситаси), шунингдек, ахборот тизимида фойдаланиладиган атамалар мажмуи.
Ахборот тизимининг таъминловчи қисм таркиби ва мазмуни турли объектлар учун бир хилда бўлади
Ахборот тизимининг функционал қисми - ахборот тизимининг вазифа ва топшириқлари бажарилишини таъминлайди.Шуни қайд этиш лозимки, автоматлаштирилган ахборот тизимининг функционал қисми таркиби ва мазмуни маълум бир объектга боғлиқ..Масалан савдо билан шуғулланувчи корхонанинг функционал қисми таркиби қуйидаги масалалардан иборат бўлади
Товар айланишини бошқариш.
Товар харакатини бошқариш.
Талаб ва таклифни бошқариш.
Бухгалтерия хисоби.
Иш хақи ва мехнатни бошқариш.
Моддий техника таъминотини бошқариш.
Капитал қурилишини бошқариш.
Мутахассисларни бошқариш ва бошқалар.
4.Автомалаштирилган ахборот тизимининг ҳаётий цикли. Автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш, ривожлантириш моҳияти вақтга нисбатан «ҳаётий цикл» каби иқтисодий категорияни акс эттиради. Яъни, унинг яратилиши то ундан фойдаланишни тўхтатишгача бўлган оралиқдаги ҳаёт циклини англатади. ААТ нинг ҳаёт циклида қуйидаги босқичлар ажралиб туради:
1. Лойиҳа олди босқичи (режалаштириш ва талаблар таҳлилий-тизимли таҳлил). Мавжуд бошқарув тизимини, биринчи галда ахборот тизимини тадқиқ ва таҳлил этиш, яратиладиган ААТ га нисбатан қўйиладиган талабларни белгилаш, техник-иқтисодий асос (ТИА) ва техник вазифаларни ААТ ишлаб чиқишда расмийлаштириш.
2. Техник лойиҳалаштириш (мантиқий лойиҳалаштириш). Таърифланган талабларга мувофиқ автоматлаштириладиган функциялар таркибини (функционал архитектура) ва таъминловчи кенжа тизим таркибини (тизимли архитектура) ишлаб чиқиш, ААТ нинг техник лойиҳасини расмийлаштириш.
3. Қўлланма лойиҳалаштириш (жисмоний лойиҳалаштириш). Дастурларни ишлаб чиқиш ва тизим, маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнини ишлаб чиқиш, ходимлар учун қўлланма йўриқномаларни яратиш, қўлланма лойиҳани расмийлаштириш.
4. Тадбиқ этиш (тестлаш, тажриба эксплуатацияси). ААТ кенжа тизимларини комплекс тузатиш, ходимни ўқитиш, ААТ ни босқичма-босқич жорий этиш, эксплуатацияга топшириш.
5. Эксплуатация (кузатиб қўйиш, модернизациялаштириш). Кундалик эксплуатация, дастурий ва техник воситалар, шунингдек бутун лойиҳани кузатиб бориш, ААТ нинг иши тўғрисида статистик маълумотлар йиғиш, хато ва камчиликларни тўғрилаш, ААТни модернизациялашга нисбатан талабларни расмийлаштириш ва уни бажариш.
Ахборот тизимининг ҳаётий цикли интератив мазмун касб этади: ҳаётий циклнинг амалга оширилган босқичлари вақти-вақти билан янги талаблар ва ташқи муҳитгача ўзгаришларга мувофиқ қайтарилиб турилади. Ҳаёт циклининг ҳар бир босқичи ва палласида навбатдаги қарорлар учун асос саналувчи техник қарорлар ва ҳужжатлар тўплами шаклланади.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг таснифи Ахборот тизими тушунчаси кўп қиррали, унинг мазмуни ва моҳияти ахборот технологияси қўлланилаётган объектнинг ўзига хос хусусиятлари, хоссалари билан белгиланади Автоматлаштирилган ахборот тизимлари турли белгилар бўйича туркумланади.
- автоматлаштириш даражаси;
- бошқариш жараёнининг турлари бўйича;
- қўлланилиш соҳалари бўйича;
- бошқариш объектининг ишлаш соҳаси бўйича;
- қўлланилиш йўналиши бўйича;
- бошқарув тизимидаги даражаси бўйича ва ҳаказо.
9-мавзу: Молиявий назорат кетма-кетлиги ва бошқарув тузулиши.
Бошқарув фаолиятида ахборот технологияларини қўллаш зарурияти.
Қарор қабул қилиш ахборот технологияси
Замонавий ахборот технологиялари ва турлари.
Офисни автоматлаштиришнинг асосий таркибий қисмлари.
1.Бошқарув фаолиятида ахборот технологияларини қўллаш зарурияти
Сўнги йилларда ахборот оқими тўхтовсиз кўпайиб бормоқда. Муассасалар, бошқарув аппарати ходимларининг иш унумдорлиги энг паст бўлган шароит юзага келди. Бундай ҳолатни кутиш мумкин эди. Чунки ишлаб чиқаришга доимий равишда анчагина сармоя қўйилади, вақти-вақти билан техник қуроллар билан таъминланади. Ишлаб чиқаришни бошқариш соҳасида ахборот оқими тобора кучайиб бормоқда.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, раҳбар интеллектуал иш учун ўз иш вақтининг 29% ни сарфлар экан, қолган қисмидан эса (71%) самарасиз фойдаланади. Бошқарув қарорини қабул қилиш учун катта ҳажмдаги маълумотларни (фактографик, статистик, иқтисодий, илмий, сиёсий ва ҳоказо) қайта ишлаш натижаси бўлган ахборот зарур. Ўсиб келаётган ахборот оқими туфайли ва мураккаб бошқарув механизмининг элементи сифатида муассаса ходимининг стратегик қарорларни тайёрлаш ва қабул қилишга вақти қолмайди.
Инсон ўз фазилатларини намоён қилишга ва ижодий фаолиятга интилишга мойил. Шунинг учун бошқарув жараёнида унинг эски операцияларни бажариши кам самарали бўлади, қарор кўпинча интуитив даражада тугал ахборотдан фойдаланмасдан қабул қилинади.
Бозор иқтисодиёти шароитида, мураккаб ва тез ўзгарувчан шароитда бошқарув ходимлари қулай самарали ахборот тизимлари ҳамда технологияларидан фойдаланишга зарурият сезади. Чунки айнан шу нарса ишни осонлаштиради, вақтни яхшироқ режалаштиришга имкон беради.
Қарор қабул қилиш иши нисбатан мослашувчан ва кучли дастурий таъминот ва қатъий вақтинчалик чеклашларни талаб қилади. Янги ахборот технологиялари, жумладан кучли ҳисоблаш ресурсларига эга персонал компьютерлар маълум маънода мавжуд шароитни ўзгартиради.
2.Қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш ахборот технологияси.
Бошқариш тизимида асосий функциялардан бири - қарор қабул қилиш функциясидир. Бошқариш қарорини икки хил қабул қилиш мумкин:
1.Якка холатда.
2.Коллегиал.
Қарорни қабул қилиш ва уни тайёрлаш уч босқичда амалга оширилади:
Мақсадни аниқлаш. Биринчи босқичда холатни тахлил қилиш, холат истиқболини аниқлаш муаммоли вазиятни аниқлаш, мақсадни аниқлаш ишлари амалга оширилади.
Қарорни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. Иккинчи босқичда масала қўйилади ва қарорнинг вариантларини аниқлаш, қарорни танлаш ва тасдиқлаш ишлари бажарилади
Қарор бажарилишини ташкил қилиш ва назорат қилиш.Учинчи босқичда қарорни бажариш режаси аниқланади, қарорнинг бажарилиши ҳисоботи берилади, у назорат қилинади ҳамда қарор бажарилиши бошқарилади. Қарорларни қабул қилишни қўллаб-қувватлашга қаратилган ахборот технологиясининг асосий хусусияти инсон ва компьютернинг ўзаро муносабатини ташкил қилишнинг сифат жихатидан янги усулидан иборат
. Бу технологиянинг асосий мақсади қарорни ишлаб чиқиш бўлиб, бунга интеракцион жараён натижасида эришилади. Бундай жараён эса:ҳисоблаш звеноси ва бошқарув объекти сифатида келган қарорлар қабул қилишни қўллаб-қуввватлаш тизими.,кириш маълумотларини бераётган ва компьютердан ҳисоблашдан олинган натижани баҳолаётган бошқарувчи звено сифатида келган инсон қатнашади.Интеракцион жараён инсоннинг хохиши билан ниҳоясига етади.
Маъмурий бошқарув соҳасига нафақат қарорлар қабул қилиш киради, шу билан бирга янги ҳужжатларни расмийлаштириш, бошқарув объектининг ҳозирги ҳолати бўйича ҳисоботлар, маълумотномалар билан боғлиқ идора фаолияти (идора деганда ҳар қандай иқтисодий объект, унинг бўлимлари, муассаса, институт, вазирлик ва ҳоказо назарда тутилмоқда) ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Мазкур фаолиятни автоматлаштириш янги ахборот технологиялари асосида маълумотларни қайта ишлаш, сақлаш ва қидирувни амалга оширадиган «электрон офис» концепциясининг пайдо бўлишига олиб келди.
3.Замонавий ахборот технологияси (компьютер ахборот технологияси) – персонал компьютер ва телекоммуникация воситаларидан фойдаланувчининг дўстона «интерфейси» ахборот технологиясидир
Маълум бир турдаги компьютер учун мўлжалланган бир ёки бир неча ўзаро боғлиқ дастурий маҳсулотлар замонавий ахборот технологияларининг воситаси саналади.
Замонавий ахборот технологиянинг асосий элементлари қуйидагича:
- маълум бир вақт кўламидаги ахборотни киритиш ва қайта ўзгартириш;
- тасвирни киритиш ва унга ишлов бериш;
- сигнал ахбороти пайдо бўлган ерда уни қайта ишлаш;
- оғзаки ахборотни қайта ишлаш;
- фойдаланувчининг ШК билан фаол мулоқати;
- турли ахборот тизимларида машинали моделлаштириш;
- ахборот алмашувининг тармоқ технологияси (диалог юритиш, видео ва телекоммуникация, электрон почта, видеотека, телетека, электрон газета);?
- тақсимланган тармоқ тизимларида маълумотларни мультипроцессор асосида қайта ишлаш;
- маҳаллий, минтақавий ва ҳалқаро тармоқлар бўйича ахборотни тезкор тарқатиш
Ахборот технологиясининг базавий технологияси қуйидагилар: техник таъминот технологияси, телекоммуникация технологияси, дастурий таъминот технологияси. Бу технологиялар ҳисоблаш тизимлари ва тармоқлари архитектурасининг аниқ вариантлари доирасида биргаликда ҳаракат қилади ва бирлашади. Уларнинг айримлари ахборот технологияси ривожланишида ҳал қилувчи роль ўйнайди.
Замонавий ахборот технологиялари раҳбарларга, мутахассисларга, техник ходимларга ахборотни қайта ишлаш ва қарор қабул қилишда, ўз вақтида ишончли ва керакли ҳажмда ахборот олиш, автоматлаштирилган офислар ташкил этиш, компьютерлар ва алоқа воситаларини қўллаган ҳолда тезкор мажлисларни ўтказишда учун мўлжалланган замонавий ахборот тизимларини яратиш имконини беради.
Электрон алоқа-ахборотларни қайта ишлаш ва узатишда электрон усуллардан фойдаланишдир. Бу усул орқали босма материалларни, чизмаларни, турли ҳужжатларни, жадвалларни ва бошқа маълумотларни узатиш мумкин.
Телеанжуман ва видеотасвирли тизим. Инсон фаолиятининг турли соҳаларида ахборот алмашиш зарурияти, янги маълумотларни олиш эҳтиёжи мулоқат, яъни анжуман, семинар, маслаҳатлашиш каби усулларни келтириб чиқаради. Ҳар бир масала турли даражада муҳокама қилинади ва тегишли қарор ишлаб чиқилади.
Телеанжуман Турли масофадаги шахслар ўртасидаги маълумотни алмашиш жараёнини келиб чиқишида телефоннинг аҳамияти жуда катта бўлди. Ҳозирги кунда бу воситалар биргаликда телеанжуман усулини яратишга асос солди. Телеанжуман асосида бир неча шахслар ўзаро мулоқатда бўлади ва турли кўринишдаги ахборотларни узатиш мумкин.
Видеотасвирли хизмат хабар ва маълумотларни олишнинг янги тури ҳисобланиб, электрон алоқанинг кўринишидир. Бу усулда терминал воситаси сифатида оддий телевизордан фойдаланиш мумкин. У адаптер орқали ҳарфлар дастаси ва модемга боғланади ҳамда телефон тармоғига уланади
Компьютер графикаси – бу ЭХМ ёрдамида объектлар моделлари ва уларнинг тасвирларини яратиш, сақлаш ва қайта ишлаш демакдир. Ушбу технология иқтисодий тахлил, турли хил конструкцияларни моделлаштириш сохасига кириб боради.
Интеграллашган ахборот технологиялари. Хозирда турли хилдаги ахборот технологияларини ягона компьютер технология комплексига бирлаштириш тенденцияси кузатилмоқда у интеграллашган АТ деб юритилади.
Компьютер билан матнли, график, аудио ва видео ахборот алмашувини дастурий-техник ташкил этиш мультимедиа–технология деб ном олган
Компьютер технологиялари ривожланишининг истиқболли йўналиши – бу юқори сифатли овоз ва видеотасвирлар учун дастурий воситалар яратиш саналади. Видеотасвирларни шакллантириш технологияси компьютер графикаси деб ном олган.
Электрон офис предмет соќасидаги вазифаларни комплекс амалга оширишни таъминлайдиган ихтисослаштирилган дастурлар ва ахборот технологияларини ўз ичига олувчи амалий дастурларнинг интеграциялашган пакети бœлишини кœзда тутади. Хозирда асбоб-ускуналари ва ходимлари турли биноларда жойлашиши мумкин бўлган электрон офислар кенг жорий этилмоқда.
4.Электрон офисни автоматлаштиришнинг асосий таркибий қисмлари. Офиснинг асосий фаолияти қарор қабул қилиш мақсадида ахборотни қайта ишлашдир. Турли даражадаги идораларда иқтисодий объект сиёсати шаклланади ва шу ердан раҳбарият кундалик операцияларни амалга оширади. Идорада бўлинмалардан, ташқи оламдан ахборот йиғилади, йиғилишлар, учрашувлар ўтказилади, қарорлар қабул қилинади. Чунки идора бошқарув ишини ташкил этиш шакли бўлиб, унинг ишини такомиллаштириш бошқарув аппарати ишининг самарадорлигини ошириш шартларидан биридир.
«Электрон офис» концепциясининг хаддан ташқари самарали эканлиги маълум бўлди. Чунки у бошқарув штатини қисқартириш, муассаса бўлинмалари орасидаги коммуникацияни яхшилаш, бошқарув тезлигини ошириш имконини беради.
«Электрон офис» идора фаолиятида ахборот технологиясининг турли воситаларини қўллаш жойи саналади.
Замонавий ахборот технологиялари идораларга ахборотни сақлаш, узатиш ва қайта ишлашнинг янги тамойилларига асосланган қуйидаги воситаларини таклиф этади: зарур дастурий таъминотли шахсий компьютер; юқори сифатли чоп этадиган принтер; нусха кўпайтирувчи техника; хотирали телефон; телеконференция ўтказиш учун аппаратура, маълумотларнинг ташқи базаси.
Электрон офис бошқарув меҳнатини автоматлаштириш ва бошқарувчиларни ахборот билан яхшироқ таъминлаш имконини беради.
Автоматлаштирилган офиснинг ахборот технологияси – компьютер тармоқлари базасида ташқи муҳит ва иқтисодий объект ичида коммуникация жараёнларини ташкил этиш ҳамда қўллаб-қувватлашдир.
Маълумотлар базаси. Автоматлаштирилган офисдаги маълумотлар базалари иқтисодий объектнинг ишлаб чиқариш тизими, шунингдек ташқи муҳит хақидаги маълумотларни жамлайди. Бошқарув кадрларининг асосий иш фаолияти матнларни қайта ишлаш, сақлаш ва ҳужжатларни беришдан иборат. Электрон офиснинг асосий таркибий қисмини матн муҳаррирлари электрон жадваллар, маълумотлар базаларининг бошқариш тизимлари каби дастурий воситалар ташкил этади.
Электрон офисда деярли ҳар қандай турдаги – гистограмма, диограмма, схема, жадвал ва ҳоказо тасвирни олиш имконини берувчи машина графикасидан фойдаланилади. Электрон офис амалиётида шунингдек, муассаса фаолиятини назорат қилувчи ва мувофиқлаштирувчи воситалардан ҳам фойдаланилади. Улар ёрдамида барча бошқарув фаолияти бажариладиган ишнинг хусусиятларини тавсифловчи жараёнлар мажмуи сифатида акс этади. Айни пайтда ҳар қандай алоҳида ходимнинг фаолиятигина эмас, бошқа ходимлар билан ахборот ва субординация алоқалари кўриб чиқилади. Шаклланган схемага мувофиқ кўрсатилган муддатларда бевосита ижрочилар учун керакли вазифалар автоматик равишда яратилади. Дастурлар пакетларининг қуйидаги функционал гуруҳларидан фойдаланилади:
матнларни қайта ишлаш;
жадвалларни яратиш ва қайта ишлаш;
маълумотлар базаларини бошқариш;
график ахборотни қайта ишлаш;
электрон ёзув дафтари.
10-мавзу:Бозор шароитида молиявий ресусрслардан фойдаланиш
Телекоммуникация тизимлари. Локал тармоқ.
Эксперт тизими ва унинг турлари
Сунъий интеллект
1.Телекоммуникация тизимлари алоқа йўллари билан туташган ва одамлар гуруҳи ичида бир пайтда ахборот алмашиш учун мўлжалланган техник воситаларни намоён этади. Телеконференцияларнинг икки алоҳида тури – компьютерлашган телеконференциялар ва видеоконференцияларга ажралади. Видеоконференциялар жисмоний жиҳатдан турли жойларда бўлган иштирокчиларга бир-бирини кўриш ва эшитиш имконини берадики, бу ҳол худди бир жойда мавжуд бўлиш тасаввурини уйғотади. Алоқа учун мўлжалланган умумий телефон линиялари ёки тўлақонли телевизион тасвирни таъминловчи коаксиль, оптик толали линиялардан фойдаланилиши мумкин.
Шахсий компьютерлардан кенг фойдаланиш компьютерлашган телеконференцияларнинг ўсишига олиб келади.
Локал тармоқ ҳамкасбларнинг терминалларига, муассасалардаги ихтисослашган маълумотлар базасига ва марказлашган хизматларга (асосий компьютерлар, ахборот файлларга) кириш имконини беради. Локал тармоқ идора коммуникациясини таъминлайди ва катта ахборот оқимларини узатишга қобил. Ҳужжатлар асосан электрон шаклда тарқатилади ва сақланади. Бироқ, қоғоздаги ҳужжат ахборотни намоён этишнинг энг оммавий шакли бўлиб қолмоқда, шу электрон ҳужжатлар охирги фойдаланувчига етиб боргунча қоғоз шаклига киради.
Замонавий, маълум маънода, идеал идора бошқарув мутаҳассислари ва идоранинг бошқа ходимлари меҳнатини комплекс автоматлаштиришни таъминлашлари лозим.
Раҳбарлар ва мутаҳассисларнинг зарур ахборотни олиш учун компьютер ва бошқа асбоб-ускуналарга тўғридан-тўғри кириш имконияти пайдо бўлмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, кўп ҳолларда идора ишини автоматлаштириш анча самарали натижалар бермоқда. АҚШ бошқарув органларида бундай офисларда иш ҳажмининг 37% бажарилади ва унга сарфланаётган вақтни эса 24% га камайтирди.
«Электрон офис» концепциясини амалий жиҳатдан рўёбга чиқариш секин-аста бошқариш усул ва методларини ўзгартиришга, бир қатор ходимлар вазифаларини қайта кўриб чиқишга, меҳнат самарадорлигини оширишга олиб келмоқда. Шу билан бир қаторда қоғоз-ҳужжатлар билан ишловчи ходимларга эҳтиёж камаймоқда, иш вақтидан фойдаланишни, бир-биридан узоқ хоналарда жойлашган ходимларни назорат қилиш имконияти ошмоқда.
2. Эксперт тизимлари . Замонавий жамиятда тобора ўсиб бораётган ахборот оқими, ахборот технологияларининг турли-туманлиги, компьютерда ечиладиган масалаларнинг мураккаблашуви ушбу технологиялардан фойдаланувчининг олдига бир қатор вазифаларни қўйди. Керакли вариантларни танлаш ва қарор қабул қилиш ишларини инсондан ЭҲМга ўтказиш масаласи юзага келади. Бу вазифани ечиш йўллардан бири – бу эксперт тизимларини яратиш ва фойдаланиш саналади. Эксперт ўзидан келиб чиқиб шароитни таҳлил этади ва нисбатан фойдали ахборотни аниқлаб олади, чорасиз йўллардан воз кечган ҳолда қарор қабул қилишнинг энг мақбул йўлларини вужудга келтиради.
Эксперт тизимида маълум бир предмет соҳасини ифодалайди билимлар базасидан фойдаланилади.
Эксперт тизими – бу айрим мавзу соҳаларида билимларни тўплаш ва қўллаш, уюштириш усуллари ҳамда воситалари мажмуидир. Эксперт тизими мутаҳассисларнинг юқори сифатли тажрибасига суянган ҳолда қарорни танлаш чоғида муқобил вариантлар кўплиги учун янада юқори самарага эришади. Стратегияни тузиш пайтида янги омилларни баҳолаб, уларнинг таъсирини таҳлил этади. Тизимни яратиш модули. У қоидалар тўпламини яратиш учун хизмат қилади.
Тизимни яратиш модулининг асоси бўлган иккита ёндошув мавжуд: дастурлаштиришнинг алгоритмик тилидан фойдаланиш ва эксперт тизими қобиғидан фойдаланиш.
Билимлар базасини тасввур этиш учун махсус лисп ва пролог тиллари ишлаб чиқилган, гарчи бундан бошқа ҳар қандай маълум алгоритмик тилдан фойдаланиш мумкин бўлса ҳам.
Эксперт тизими қобиғи. Тегишли билимлар базасини яратиш орқали маълум бир муаммони ҳал этишга мослашган тайёр дастурий муҳитни ифодалайди. Кўпгина ҳолларда қобиқдан фойдаланиш дастурлашдан кўра тезкор ва осонроқ тарзда эксперт тизимини яратиш имконини беради.
Эксперт тизимининг афзалликларини тажрибали мутаҳассисларга қиёслаб шундай баён этиш мумкин:
эришилган пухта билим, асос йўқолмайди, у ҳужжатлаштириши, узатилиши, ижро этилиши ва кўпайиши мумкин;
нисбатан мустаҳкам натижаларга эришилади, инсондаги ҳиссий ва шу каби бошқа ишончсиз омиллар бўлмайди;
тизимнинг ишлаб чиқиш қиймати юқори, лекин эксплуатация қиймати паст. Умуман қиёслаганда эса у юқори малакали мутаҳассислардан кўра арзонроқ тушади.
Янги қоида ва концепцияларга, ижодкорлик ва ихтирочиликка унчалик мослашмаганлиги ҳозирги эксперт тизимининг камчилигидир. Кўп ҳолларда бу тизим юқори малакали мутаҳассислар ўрнини боса олади, аммо баъзан паст малакали экспертга муҳтожли жойлар ҳам бўлиб туради. Эксперт тизими энг охиридаги фойдланувчининг касб имкониятларини кенгайтириш ва кўпайтириш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Очиғи, бу тизим муайян бир предмет соҳасида мутаҳассис-экспертлар даражасидаги билимни намойиш этмоғи керак. Тизим яхши ечимларни керакли даражада топа олмайди, лекин предметни кенг англайди.
Режалаштирувчи эксперт тизимлари маълум бир мақсадларга эришиш учун зарур бўлган дастурларни ишлаб чиқишга мўлжалланган.
Башоратловчи эксперт тизимлари ўтмиш ва бугуннинг воқеаларига асосланиб келажак сценарийсини олдиндан айтиб бермоғи, яъни берилган вазиятдан ишончли натижалар чиқариши керак. Бунинг учун башоратловчи эксперт тизимларида динамик параметрик моделлар қўлланилади.
Ташхисловчи эксперт тизимлари кузатиладиган ҳодисаларнинг нормал эмаслиги сабабларини топиш хусусиятига эга. Маълумотлар тўплами таҳлил учун асос бўлиб хизмат қилади. Улар ёрдамида эталон ҳатти-ҳаракатдан четланиш аниқланади ва ташҳис қўйилади.
Ўргатувчи эксперт тизимлари фойдаланувчиларга берилган соҳада ташҳис қўйиш ва таҳлил этиш имкониятини бериши лозим. Бундай тизимдан билим ва хатти-ҳаракат тўғрисидаги фаразни яратиш, тегишли таълим услубини ва ҳаракат усулларини аниқлаш талаб этилади.
Эксперт тизимини яратиш босқичлари. Эксперт тизимини яратишнинг нисбатан муҳим босқичларига қуйидагиларни киритиш мумкин: концептулизация, реализация, тестдан ўтказиш, жорий этиш, кузатиб бориш, модернизациялаш.
Эксперт тизимлари сунъий интеллектдан фойдаланишга асосланган.
3.Сунъий интеллект ақлий ҳатти–ҳаракатларга нисбатан компьютер тизимининг қобилияти тушунилади. Кўпинча бунда инсон фикрлаши билан боғлиқ қобилият англанади.
Эксперт тизимларини ахборот тизимлари синфи сифатида кўриб чиқиш мумкин. У фойдаланувчининг розилигидан қатъий назар маълумотларни таҳ-лил ва таҳрир эта олувчи, қарорни таҳлил этиб қабул қиладиган, таҳлилий-таснифий вазифаларни бажара оладиган маълумотлар ва билимлар базасига эга. Жумладан, эксперт тизимлари келадиган ахборотларни гурухларга бўлиб ташлай олади, хулоса чиқаради, идентификациялайди, ташхис қўяди, башоратлашга ўргатади, шарҳлаб беради ва ҳоказо.
Демак ,бошқарув фаолиятни автоматлаштириш янги ахборот технологиялари асосида маълумотларни қайта ишлаш, сақлаш ва қидирувни амалга оширадиган «электрон офис» концепциясининг пайдо бўлишига олиб келди.
Автоматлаштирилган офиснинг ахборот технологияси - компьютер тармоқлари базасида ташқи муҳит ва бошқарув фаолияти ичида коммуникация жараёнларини ташкил этиш ҳамда қўллаб-қувватлашдир ва у қуйидаги афзалликларга эга: маъмурий ҳаражатларни камайтиради, автоматлаштириш ҳисобига ходимларни қўл меҳнатидан озод қилади, интеллектуал фаолият учун вақт қолади, бошқарувчилар малакаси ва касбий билимини оширади, рақобатчилик авзаллиги кучаяди, тушум, даромад кўпаяди, ортиқча ҳаражат камаяди.
11-мавзу: АКТ корхоналари молиявий ресурслариниг турлари
Иқтисодий статистика
Давлат статистикасининг асосий вазифалари
Ахборотларни электрон усулда ишлаб чикиш мажмуалари.
Иқтисодий таҳлил вазифаларини ечишни ташкил қилиш
1. Иқтисодий стaтистикa.
Стaтистикa дегaндa мaълумотлaр тўплaш жaрaёни ҳaм улaрни қaйтa ишлaб, xолисонa вa aниқ тaлқин етиш қоидaлaри ҳaм тушунилaди. Aнa шу мaзмундa стaтистикa ҳaм фaн, ҳaм фaолият соҳaси, ҳaм кaсб туридир. Тaсвирий стaтистикa - бу мaълумотлaр тўплaш, тaснифлaш, умумлaштириш вa тaлқин этиш йўллaридир
Иқтисодий жaрaён - бу инсонлaрнинг доимо тaкрорлaниб турувчи xaтти-ҳaрaкaтлaри мaжмуидир. Улaрни, ҳaр қaндaй тaбиaт ёки жaмият қонунлaри кaби учтa туркум (тип) гa aжрaтиш мумкин: сaбaбият қонунлaри, тузилмa (тузилиш) қонунлaри вa функционaл қонунлaр.
Сaбaбият қонунлaри - бу шундaй боғлaнишлaрки, улaр бир воқеa (юқоридaги ҳолдa ҳaрaкaт ёки ҳaрaкaтлaр мaжмуи) содир бўлгaндaн сўнг доимо бошқa мaълум воқеa рўй беришини ифодaлaйди, одaтдa бундaй изчил кетмa-кетлик зaмондa кузaтилaди. Биринчи воқеa сaбaб деб, иккинчиси эсa - оқибaт деб aтaлaди.
Тузилмa (биргaликдa мaвжуд бўлиш) қонунлaри - бу иккитa ёки ундaн ортиқ воқеaлaрни ҳaмишa биргaликдa рўй беришини ифодaловчи боғлaнишлaрдир.
Стоxaстик ёки стaтистик қонунлaр - бу бир турли ҳодисaлaрни оммaвий тaкрорлaнишидa нaмоён бўлaдигaн қонунлaр
Иқтисодий стaтистикa мaкро вa микроиқтисодий ҳодисa вa жaрaёнлaрни ўргaниш жaрaёнидa умумстaтистик усуллaр вa воситaлaр xaзинaсидaн кенг фойдaлaнaди.. Мaкроиқтисодиёт ўзининг мурaккaблиги, яъни ҳодисaлaр тўплaми жудa кaттa ҳaжмдaлиги, кўп қaтлaмли тузилишгa егa екaнлиги, улaр орaсидaги ўзaро боғлaнишлaр чaтишиб, чигaллaшиб кетиши вa бошқa xислaтлaр билaн aжрaлиб турaди. Шунинг учун мaкроиқтисодий стaтистикa услубияти мурaккaб кўп ўлчовли усуллaр тизимлaригa, жумлaдaн юқори дaрaжaдa aгрегaтлaшгaн иқтисодий кўрсaткичлaр тизими, кўп ўлчовли ўртaчaлaр, гуруҳлaшлaр вa индекслaр тизими, кўп ўлчовли боғлaнишлaрни тaҳлил қилиш усуллaри мaжмуи вa ҳокaзолaргa тaянaди.
Давлат статистикаси – мамлакат иқтисодиётини бошқариш тизимидаги энг муҳим буғинлардан бири. У жамият ҳаётидаги оммавий ходисаларни ўрганиш, уларнинг мураккаб ўзаро алоқалари ва ҳамкорликларини аниқлаш, ҳамда иқтисодиётни фаолият юритиш ва ривожланишга илмий асосланган ҳолда баҳо беришга қаратилган.
Давлат статистикасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
иқтисодиётнинг барча соҳалари ва уларга тегишли корхоналарнинг фаолияти ҳақидаги статистик ахборотларни йиғиш, ишлаб чиқиш ва турли фойдаланувчиларга тақдим этиш;
ҳозирги замонавий босқичда жамият эхтиёжлари ҳамда халқаро андозаларга мос келувчи илмий асосланган статистик услубиятини ишлаб чиқиш;
барча расмий статистик ахборотлар тўлиқлиги ва илмий асосланганлигини кафолатлаш;
иқтисодиётни бошқариш идораларининг статистик фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар томонидан соҳавий статистик кузатишларини ўтказишни таъминлаш;
барча фойдаланувчиларга мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, иқтисодиётнинг соҳалари ва секторлари ҳақидаги расмий маърузаларни тарқатиш йўли билан очиқ статистик ахборотларга тенг киришни тақдим этиш ва бошқалар.
Давлат статистикаси мамлакатда статистик ахборот тизимини яратиш учун база бўлиб хизмат қилади. Давлат статистика идоралари ўз фаолиятини Ўзбекистонда ҳисоб ва статистика тизимида иқтисодиётни ривожлантиришнинг давлат томонидан бошқаришнинг муҳим таянчи эканлигига риоя қилган ҳолда амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитаси қошидаги давлат статистика идоралари ўз ишини умумий тамойиллар, давлат статистикасининг ягона услубияти ва уларни ташкил қилиниши асосида бажарилади. Уларнинг асосий вазифаси – мамлакатда ҳисоб ва статистика ишига марказлаштирилган ҳолда раҳбарлик қилишдир. Вазирлик тизими бутун республикани қамраб олган, давлат статистика идоралари мамлакатнинг барча маъмурий-худудий тузилмаларида мавжуд. Статистик ахборотлар турли-туманлиги, оммавийлиги ва келиб тушишининг даврийлиги билан фарқланади.
3.Ахборотларни электрон усулда ишлаб чикиш мажмуалари
Турли соҳаларда хал этиладиган статистик вазифалар нуқтаи назаридан тартибга солувчи ва сўров вазифаларига бўлинади. Тартибга солувчи вазифалар деганда статистик ҳисобот маълумотларини вазирликнинг тегишли даражасида ишлаб чиқиш вазифаси тушунилади. Ҳар бир тартибга солувчи вазифа, қоидага кўра, статистик ҳисоботнинг баъзи бир аниқ шакли ёки бир неча шаклининг шаклланиши билан боғлик.
Бундай вазифаларни ечиш учун яқин вақтларга қадар ахборотларни электрон усулда ишлаб чикиш мажмуалари (АЭИЧ) ёрдамида амалга ошириладиган ахборот технологияларидан кенг фойдаланилган. Улар қўмитанинг турли даражаларида тартибга солувчи вазифаларни ечишни таъминловчи амалий дастурлар пакетлари мажмуасидан иборат бўлади.
Статистика қўмитасида АЭИЧнинг икки тури фаолият юритмоқда, улар шартли равишда тизимли ва маҳаллий АЭИЧ деб аталади. Тизимли АЭТЧдан даражалар ўртасидаги техник манбалар ва алоқа каналлари бўйича маълумотларни алмаштириш билан ушбу вазифани ечишда иштирок этувчи турли даражалардаги намунавий ахборот технологияларидан фойдаланилади. Маҳаллий АЭИЧлар статистик вазифани автоматлаштирилган ечимини таъминлайди, уларда корхона ва ташкилотларнинг бирламчи ҳисоботлари дарҳол Статистика қўмитаси Бош ҳисоблаш марказига юборилади.
Ҳозирги вақтда АЭИЧлардан фойдаланиш асосан тизимли характерга эга, бу бир қатор сабаблар билан белгиланади:
Биринчидан, тартибга солувчи вазифаларни ечишда Статистика қўмитасининг турли даражадаги ҳисоблаш қурилмалари иштирок этади.
Иккинчидан, АЭИЧнинг фаолият юритиш технологияси статистик ҳисоботлар қуйи даражадаги корхоналар ва ташкилотлардан бирламчи ҳисоботларни келиб тушишидан бошлаб, Статистика қўмитасининг юқори даражада йиғма ҳисоботларни ишлаб чиқишига қадар бўлган барча босқичларни қамраб олади. Бунда ҳар бир кейинги технология олдинги даражадаги технологиянинг мантиқий давоми бўлади.
Почта ҳисоботи учун тизимли АЭИЧдан фойдаланишнинг намунавий технологик тадбирлари мисолдида тартибга солувчи статистик вазифаларни ечиш технологиясини намойиш қиламиз.
1-тадбир. АЭИЧни ишлашга тайёрлаш. Магнитли дискка дастурлар ва АЭИЧ ахборот фрндининг барча элементлари (категориялар, луғатлар, маълумртномалар ва бошқалар) билан кутубхона тўпламини киритиш юз беради. Зарур пайтда ахборот фондининг айрим элементларига тузатишлар киритиш амалга оширилади.
2-тадбир. Дастлабки ахборотни ишлаб чиқишга тайёрлаш. Бирламчи статистик ҳисоботларни кўздан кечириш ва шаклларини тайёрлаш, бу ҳисоботларнинг дастлабки маълумотларини магнитли манбаъларда кўчириш амалга оширилади.
3-тадбир. Дастлабки ахборотларни киритиш ва ёзиш. Машинага жойлаштирилган бирламчи статистик ҳисоботларнинг маълумотлари ЭҲМга киритилади, хатолар баённомасини топшириш ва киритилган ахборотларга тузатишлар киритиш билан назоратнинг барча турлари амалга оширилади. Кейин у каталог маълумотлари билан ягона массивга бирлаштирилади ва архивни ташкил қилиш учун нусхалар кўчирилади.
4-тадбир. Йиғма жадвалларни ишлаб чиқиш, назорат қилиш, тузатиш, киритиш ва босиб чиқариш. Магнитли дискда оралиқ якуний рақамли матрицаларни шакллантириш ва йиғма жадвалларни дастлабки босиб чиқарилиши юз беради, унда маълумотларнинг кутубхонали, матнли мажмуаларидан фойдаланилади. Жадваллар назорати ўтказилади, бирламчи маълумотларга тузатишлар киритилган ҳолларда айрим жадвалларни қайтадан ҳисоблаш, назорат қилиш ва «ишчи» босиб чиқарилаши бажарилади. Кейин йиғма жадвал босиб чиқарилади.
5-тадбир. Материалларни юқори даражага узатиш учун тайёрлаш. Оралиқ якуний рақамли матрицалар кўринишидаги ёки 3 ва 4 –тадбирларни амалга ошириш жараёнида олинган йиғма жадваллар кўринишидаги юқори даражага узатиладиган тўпламларни магнитли манбаларга киритиш ҳамда узатилаётган ахборотлар ҳақидаги маълумотномаларни босиб чиқариш амалга оширилади. Кейин, чиқувчи тўпламларга эга магнитли манбалар, чиқувчи жадвалларнинг якуний босиб чиқарилиши ҳамда топширилаётган ахборотлар ҳақидаги назорат ва маълумотномавий маълумотлар юқори даражада почта орқали жўнатилади. Бир қатор АЭИЧлар учун, яна, ҳисобот берувчи объектларни белгиланган доираси бўйича бирламчи ҳужжатлар шакллари ҳам жўнатилади.
6-тадбир. Паст даражада олинган йиғма маълумотлар массивларини бирлаштиришга тайёрлаш. Олинган магнитли манбаларнинг ҳар бири учун навбати билан келиб тушган ахборотлар ҳақидаги маълумотномали хабарлар берилади, жадвалларнинг балансли ва мантиқий боғланиш назорати ва зарур пайтда ҳар бир бирлаштирилган ҳудуд бўйича тузатишлар киритиш ва уларни қайта ёзиш амалга оширилади.
7-тадбир. Маълумотларни жамламаган ҳолда манбаларни бирлаштириш орқали жадвалларнинг дастлабки жамланиши. Бунда бир қатор АЭИЧлар учун каталогларни ишлаб чиқиш қисмлари (вазирликлар, муассасалар, саҳалар ва бошқалар) бўйича шакллантириш, ишлаб чиқишнинг барча қисмлари бўйича йиғма жадвалларни ҳисоблаш ва босиб чиқариш, бу жадвалларнинг балансли ва мантиқий боғланишини назорат қилиш юз беради. Зарур пайтда уларга тузатишлар киритиш ва қайта босиш, умуман ҳудудлар бўйича йиғма жадвалларни шакллантириш ва босиш, машина манбаларидаги йиғма ахборотлар тузилиши ҳақида ахборот берувчи маълумотларни бериш бажарилади.
8-тадбир. Йиғма жадваллар, марказлаштирилмаган ҳисоботларни ишлаб чиқиш. Бу тадбир республика даражасидаги кўпгина АЭИЧларда бажарилади ва ҳисоботлари статистика идораларида марказлаштирилмаган бир қатор вазирликлардан йиғма жадваллар қабул қилишни кўзда тутади. Бу ҳолда қуйидагилар амалга оширилади: вазирликлар бўйича йиғма якунларни қабул қилиш, уларни ЭҲМга киритишга тайёрлаш, назорат қилиш ва тузатиш киритиш билан ёзиш ҳамда йиғма жадвалларини машинада босиб чиқариш. Марказлаштирилмаган вазирликлар бўйича тадбирлар натижасида олинган ахборотлар машина манбаларига киритилади, улардан юқорида баён қилинган 7-тадбирни бажаришда пастки даражада олинган манбалар билан бир қаторда фойдаланилади.
9-тадбир. Маҳаллий раҳбарлик идоралари учун жадвалларни олиш. Операция вилоят, туман ёки бирлашма даражасида бажарилади. Бирлашма даражаси ахборотларни тизимли ишлаб чиқиш талабларини қондирувчи ҳисоблаш техникасининг зарур воситалари бўлмаган бир қатор статистик ҳудудий идоралар учун ташкил қилиниши мумкин.
4. Ахборот хизматини кўрсатиш вазифаларини ечишни ташкил қилиш.
Ахборот хизмати кўрсатиш вазифаларини ечиш учун ахборот технологияларининг икки тури: кўрсаткичлар бўйича маълумотлар банки ва тайёр ҳужжатлар банкидан фойдаланилади.
Кўрсаткичлар бўйича маълумотлар банки (КМБ) дастурий, технологик, ташкилий воситалар йиғиндиси кўринишида амалга оширилган ва статистиканинг турли соҳалари бўйича маълумотлар базалари, уларнинг мажмуаларини яратиш учун фойдаланилади. КМБ маҳаллий ҳисоблаш тармоқлари ва масофадан кириш усулида ишлашда маълумотларни ишлаб чиқиш ва тақдим этишнинг ривожланган воситаларига эга.
Тайёр ҳужжатлар банки (ТХБ) баъзи ахборотлар ва жадвалли статистик материалларга эга маълумотларнинг ҳужжатли – график базаларини яратиш учун қўлланилади. ТХБ турли объектлар учун маълумотлар базаларига киришни таъминловчи телекоммуникацион воситаларнинг кенг сервисли салоҳиятидан иборат бўлади.
Курсаткичлар бўйича маълумотлар банки. КМБда ахборотларни сақлаш бирлиги қуйидаги уч таркибий қисмлар билан белгиланадиган миқдордан иборат бўлади:
© Кўрсаткич ва унинг аломати билан;
© Кузатиш объекти билан;
© Тадқиқ қилинаётган объект бўйича ҳисоботнинг даврийлиги билан.
КМБ ёрдамида ишлаб чиқилган статистик маълумотлар базалари статисканинг соҳавий бошқармалари мутахассисларидан иборат, улар учун ахборот усулида (иқтисодчининг АИЖда) ишлаши бўйича хизмат имкониятларининг кенг мажмуасини беради. КМБ ёрдамида ҳужжат ва бошқарув республика идоралари ҳамда бошқа ташқи фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш таъминланади: диалог усулида сўровлар бажарилади ва маълумотлар тўпламлари шакллантирилади, бунинг учун экспорт вазифалари ва энг кўп тарқатилган АДПнинг форматларидан фойдаланади.
Тайёр ҳужжатлар банки (ТҲБ). У кўп босқичли тақсимланган тизимини яратиш учун мўлжалланган, у Статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий идоралари томонидан ҳукуматнинг республика, вилоят идоралари давлат статистика бошқармалари ҳамда статистик ахборотлардан фойдаланувчилар кенг доираларини замонавий технологиялар асосида статистик материаллар билан тезкор таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилади.
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Давлат статистика идораларининг вазифаларини айтиб беринг.
2. Статистик ахборот тизимлари олдига мураккаб тизим сифатида қандай талаблар қўйилади?
3. Статистик вазифалар қандай вазифаларга бўлинади?
4. Тaртибгa сoлувчи вазифаларни ечишда қандай ахборот технологиялар қўлланилади?
5. Axбoрoтлaрни электрoн усулдa ишлaб чиқиш мaжмуaлaрининг қандай турлари мавжуд?
6. Тaртибгa сoлувчи стaтистик вaзифaлaрни ечиш теxнoлoгиясини гапириб беринг.
12-мавзу: Корхоналарда молиявий режалаштиришда АКТ дан фойдаланиш
1.Бухгалтерия ҳисоби (асосий воситалар ҳисоби, моддий бойликлар ҳисоби, меҳнат ва иш хақи ҳисоби, тайёр махсулотлар ҳисоби, молиявий ҳисоблаш операцияларининг ҳисоби, ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби, йиғма ҳисоб ва ҳисобот).
2.Ҳужжатларнинг таснифланиши. Бошқарув ҳисобининг модули.
3.Аудит фаолиятини компьютерлаштириш асослари.
1.Бухгалтерия ҳисоби. Иқтисодиётни бошқаришдаги ўзгаришлар, бозор муносабатларига ўтиш бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва олиб боришга катта таъсир кўрсатади.
Ҳар қандай иқтисодий объект бошқариш фаолиятини асосини мураккаб қурилишга эга бўлган ахборот тизимлари ташкил қилади, уларнинг таркиби, фаолият тури корхона, иқтисодий объект, фирманинг кўламига боғлиқ.
Бошқарув жараёнида бухгалтерия ҳисоби катта рол ўйнайди, бу ерда барча ахборотларнинг 60% га яқини жамланган. Бухгалтерия ҳисобининг ахборотли тизимлари анъанавий равишда вазифаларнинг қуйидаги мажмуаларини ўз ичига олади: асосий воситалар ҳисоби, моддий бойликлар ҳисоби, меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби, тайёр маҳсулотлар ҳисоби, молиявий ҳисоблаш операцияларининг ҳисоби, ишлаб чиқариш ҳаражатлари ҳисоби, йиғма ҳисоб ва ҳисоботларни тузиш.
ШК лар базасида автоматлаштирилган иш жойларининг ташкил қилинган, корхоналарда маҳаллий ҳисоблаш тармоқларини яратиш, ахборот базасини ташкил қилиш ва иқтисодий вазифалар мажмуасини шакллантиришда янги талабларни илгари сурди. Маълумотларни тақсимлаш базалари тизимини яратиш, турли фойдаланувчилар ўртасида ахборотларни алмаштириш, компьютерда бошланғич ҳужжатларни автоматик шакллантиришнинг имкониятлари пайдо бўлди ва бошқарув масалаларининг вазифалараро мажмуалари вужудга келди.
Вазифалараро мажмуасини ташкил қилиш «материаллар» дастури ҳам кўриб чиқилиши мумкин. Моддий бойликларнинг мавжудлиги ва ҳаражатни ҳисобга олиш жараёнида учта бўлим:
- омборлар;
- ҳисобхона;
- моддий-техника таъминоти бўлими мутаҳассислари фаолият юритади.
Дастурий мажмуа ўз ичига уч қисм:
- омборчи модули;
- ҳисобхона модули;
- моддий техника таъминоти бўлими модулини олади.
Бухгалтерия ҳисоби мажмуалари мураккаб ички ва ташқи алоқаларга эга. Ички алоқалар бухгалтерия ҳисобининг айрим вазифалари, мажмуалари ва участкаларининг ахборотли ўзаро ҳамкорликларини; Ташқи алоқалар – бошқарувнинг ўзга вазифаларини амалга оширувчи бошқа бўлимлари ҳамда ташқи иқтисодий объектлар билан ўзаро ҳамкорлигини акс эттиради.
Ҳисоб вазифалари мажмуасининг ахборотли алоқаси машина дастурининг асосида киритилган ишлаб чиқишнинг уч палласини фарқлашга имкон беради.
Биринчи паллада – бирламчи ҳисоб, бирламчи ҳужжатларни тузиш, уларни ишлаб чиқиш ва ҳисобнинг ҳар бир участкаси бўйича таҳлилий ҳисобнинг қайдномалари тузилиши бажарилади.
Ишлаб чиқишнинг иккинчи палласи проводкаларини тузиш, уларни таҳлилий ва синтетик ҳисобнинг турли регистрлари, счетларнинг тартиб рақамлари бўйича қайд дафтари орденларига жойлаштиришдан иборат бўлади.
Ишлаб чиқаришнинг учинчи палласи йиғма синтетик ҳисобини: асосий китобнинг счётлари бўйича ҳисобот, сальдо қайдномалари ва молиявий ҳисоботнинг шаклларини тузишдан иборат бўлади.
2.Намунавий бухгалтерия ҳужжатлари соҳалараро ва соҳавийга бўлинади. Соҳалараро ҳужжатлар барча корхона иқтисодий объектларда қўллаш учун ягона бўлади. Соҳавий шакллар тавсияномавий ҳарактерга эга.
Барча бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари ГОСТ, ҳужжатларнинг бир шаклга келтирилган тизимлари талабларини ҳисобга олиш билан ишлаб чиқилади.
Бухгалтерия ҳисобининг ҳужжатлари турли белгилари бўйича таснифланади:
- белгиланиши бўйича – фармойиш берадиган, ижроия (оқлайдиган), ҳисобли расмийлаштирувчи, мураккаб;
- хўжалик операциялари мазмуни бўйича моддий, пулли ҳисоблаш;
- акс эттирган операцияларнинг ҳажми бўйича ягона (бирламчи) ёки йиғма;
- фойдаланиш усули бўйича: бир мартали ва жамловчи;
- ҳисобга оладиган ўринларининг сони бўйича: бир қаторли ва кўп қаторли;
- тузилиш жойи бўйича: ички ва ташқи;
- тўлдириш усули бўйича: қўлди, ҳисобни автоматлаштириш воситалари ёрдамида.
Бухгалтерия ҳисобининг дастурий таъминланишига тўлиқ асосда бир қатор ахборотли маълумотли дастурлар: «Маслаҳатчи ҳисобчи», «Маслаҳатчи-плюс», «Кафолат», «Ўзбекистон солиқлари», «Юридик маълумотнома»ни киритиш мумкин. Ахборотларни тўлдириш ҳуқуқий ахборотларни тарқатишнинг умумдавлат тармоғи бўйича бажарилади.
Бухгалтерия вазифаларини ечишни ААТ лар асосида ташкил қилиш: бирламчи бухгалтерия ҳужжатларини тузиш пайтидан бошлаб якуний молиявий ҳисоботни тузиш билан якунланувчи операцияларнинг йиғиндисидир.
Технологик жараённинг барча операциялари ШК да битта иш жойида ва унинг тузилишига кўра изчиллик билан бажарилади.
ШК да бажариладиган технологик жараёнида қуйидаги учта жараёни:
- тайёрлов;
- бошланғич;
- асосийни ажратиш мумкин.
Тайёрлов босқичи дастур ва маълумотлар базасини ишга тайёрлаш билан боғлиқ. Ҳисобчи машинага корхонанинг маълумотномавий маълумотларни киритади, бухгалтерия счётларининг режаси ва намунавий бухгалтерия ёзувларининг тартибига тузатишлар киритади.
Бошланғич босқичи бирламчи ҳужжатларни йиғиш ва рўйхатга олиш билан боғлиқ. Аввал таъкидлаганидек ҳужжатларни қўлда ёки автоматлаштирилган усулда шакллантириш мумкин. Ҳужжатларни киритиш дастури қуйидаги вазифаларни бажаришни кўзда тутади:
- киритилган ҳужжатларга номер бериш, кўчирманинг санаш ва бошқа аломатлари билан регистрини тузиш;
- киритилган ҳужжаттларга маълумотномавий ва шартли доимий аломатларни автоматик киритиш;
- хўжалик операцияларининг қайд этиш дафтарида бухгалтерия ёзувларини автоматик бажариш;
- нотўғри ҳужжатларни чиқариб ташлаш;
- нотўғри ҳужжатларни назорат қилиш ва тузатиш киритиш;
- бирламчи ҳужжатларни босиб чиқариш.
Асосий босқич ишнинг тугалловчи босқичи бўлади ва ҳар хил ҳисобот шаклларини олиш билан боғлиқ. Уни бажариш учун «моддий бойликларнинг қайдномаси», «Айланиш қайдномаси» ва «Ҳисоботлар» менюси модулидан фойдаланилади.
Кўпгина фирмалар дастурларни икки вариантда: маҳаллий ва тармоқли ишлаб чиқарадилар. Таъкидлаш керакки, тармоқли вариантлар анча мураккаб ва қиммат.
Бухгалтерия вазифалари анаъанавий мажмуасининг таркиби янги бошқарув, савдо ва таҳлилий модулларини яратилиши ҳисобига кенгайтирилиши мумкин. Бунда асосий тамойилларга риоя қилиш зарур – АДП лар ўзаро ахборотли боғланган бўлишлари керак. Бу фақат АДПларнинг бутун мажмуасини битта фирмадан ҳарид қилингандагина мумкин.
Кичик корхоналарда БХ АТ яратишда ШК дан кенг фойдаланиш ҳисобчининг иш жойида ахборотларни ишлаб чиқиш, сақлаш ва узатиш бўйича барча тадбирларни автоматлаштиришга имкон беради. Бундай БХ АТ ларни яратишда бир нечта ёндошишлар мавжуд.
Биринчи ёндошишда фақат молиявий ҳисобни автоматлаштирувчи тизим яратилади. Бундай БХ АТ – миниҳисобхоналар синфига киради. Қоида бўйича, бу тизимда бухгалтерия ҳисоби битта одам – ҳисобчи томонидан олиб борилади.
Иккинчи ёндашишда – молиявий ҳисобдан ташқари қисман бошқарув тизими ҳам ҳар томонлама автоматлаштирилади. Бу ҳолда бухгалтерия ҳисобини иккита одам: ҳисобчи ва унинг ёрдамчиси ёки киришни чеклаш йўли билан битта иш жойи ўрнида ёки иккита иш жойларида олиб борилади.
Молиявий ва бошқарув ҳисобини замонавий компьютер технологиялари асосида автоматлаштириш учинчи ёндошишда эришилади. Бундай тизимда ишлаб чиқилаётган ахборотларнинг катта ҳажмларида кўп фойдаланувчанлик усулидан фойдаланилади. Унда бир нечта ШКлар маҳаллий тармоққа бирлаштирилади.
Кичик ва ўрта корхоналардаги молиявий ва бошқарув ҳисобини қараб олувчи бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш учун дастурий мажмуа иккита модулдан ташкил топади.
Бошқарув ҳисобининг модули. Товар-моддий бойликлари ва арзон ҳамда тез эскирувчан молларнинг ҳисоби, тайёр маҳсулотларнинг ҳисоби, иш ҳақи бўйича ҳисоб –китоблар бўлимлари учун сўмдаги ва миқдорий акс эттирилгандаги ҳисобни олиб боришга имкон беради.
Молиявий ҳисобнинг модули бухгалтерия ҳисобининг барча счётлари бўйича ҳисоб олиб боришга имкон беради. Таҳлилий регистрлар ва якуний ҳисоб регистрлари унинг асосий ҳисоб регистрларидан бўлади.
Модуллар ўртасидаги алоқани хўжалик операцияларининг қайд дафтари орқали амалга оширилади.
Белгиланиши бўйича маълумотномалар бешта гуруҳга бўлинадилар:
- умумий белгиланиш маълумотномалари;
- материаллар – товар бойликларининг қайд дафтари билан боғлиқ маълумотномалар (матариаллар, ўлчов бирликлари, ҳаракат операциялари);
- бухгалтерия ёзувлари билан боғлиқ маълумотномалар (счётлар режаси, проводкалар);
- тахлилий ҳисоб билан боғлиқ маълумотномалар (корхона объектлари, бўлинмалар);
- валюта курслари бўйича маълумотномалар.
Тузилиши бўйича маълумотномалар оддий ва мураккабларга бўлинади.
Оддий маълумотномалар андозавий тузилишга эга: код, ном, қўшимча маълумотлар счёт бўйича хизматлар.
Мураккаб маълумотномалар ўз ичига маълумотларнинг киритилганлигининг иккита ва ундан ортиқ босқичларини олади. У ёзувларнинг катта миқдорини экранда жойлаштириб бўлмайдиган катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш учун мўлжалланган.
Дастлабки ахборот базага бирламчи ҳужжатлардан киритилади. Автоматлаштириш учун ҳисоб бўйича қуйидаги андозавий бирламчи ҳужжатлардан фойдаланилади.
- моддий бойликларнинг ҳаракати, қабул қилиш далолатномаси, юк хати, рўйхатдан чиқариш далолатномаси … ;
- молиявий – ҳисоблаш операциялари тўлов топшириқномаси, кириш, чиқиш касса ордери ва бошқалар;
- асосий воситалар;
- меҳнат ва иш ҳақи (табел, норяд);
- тайёр маҳсулотлар – далолатномаси.
Бирламчи ҳужжатларнинг ахборотлари асосида тезкор ахборотларнинг файллари шакллантирилади, уларга тегишли маълумотномаларни ахборотлари автоматлаштирилган усулда киритилади.
3.Аудит фаолиятини компьютерлаштириш асослари. Аудит деганда корхона ва иқтисодий объектлар молиявий хўжалик фаолиятини текшириб бериш, уларнинг ишини иқтисодий экспертизасини ўтказиш тушунилади. Аудиторлик фаолиятининг асосий шарти – тўла мустақилликка эга бўлиш, хеч кимга қарам бўлмаслик, ўз ишини ҳар бир мамлакатда ёки халқаро миқёсда қабул қилинган ҳисоб-китоб ва тафтиш қоидаларига биноан олиб боришдир. Аудит фаолиятининг икки тури мавжуд: ички ва ташқи аудит. Ташқи аудит холис фирма томонидан аввалдан тузилган контракт асосида бажарилади. Ички аудит эса шу корхонада ишловчи холис мутаҳассислар томонидан корхона рахбарларининг буюртмасига биноан амалга оширилади.
Ташқи аудит қуйидаги функцияларга эга:
текширув-тафтиш;
баҳоловчи – маслаҳатлашув.
Текширув – тафтиш функциясига аудит бўлими, ҳисобчи ходимлар, ҳисобот тизими ва ҳисоб – китоб ҳужжатлари киради.
Баҳоловчи – маслаҳатлашув функциясига эса, рахбарият фаолияти ва маслаҳатлар киради.
Ички аудит функциялари қуйидагилар:
текширув – тафтиш
маслаҳатлашув – башоратлаш
Ички аудитнинг текширув – тафтиш функциясига ҳисобот тизими ва ҳисоб – китоб ҳужжатлари киради.
Аудитнинг умумқабул қилинган погоналари қуйидагилар:
- режалаштириш;
- ҳисоб тизимлари ва ички назорат тизимларини баҳолаш;
- молиявий ҳисоботларни текшириш;
- аудиторлик гувохнома (хулоса)сини олиш.
Бу погоналарнинг ҳар бирига мос келувчи стандартлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар уч гурухга бўлинади:
Умумий стандартлар;
Аудиторлик текширувларини ўтказиш бўйича стандартлар;
Ҳисоботлар тузиш бўйича стандартлар.
Аудиторлик фаолиятини компьютерлаштириш тизими қуйидаги компонентлардан тузилиши лозим:
1. Аудит жараёнини гавдалантириш учун иқтисодий – математик, иқтисодий – ташкилий ва ахборотлаштирилган моделлар;
2. Моделларни амалга оширишни таъминлаш учун техник, дастурий, ахборотлаштирилган ва бошқа воситалар.
Аудиторлик фаолиятини компьютерлаштириш тизимини қуришнинг ташкилий формалари эришиладиган мақсадларга боглиқ, чунки аудиторлик масалаларининг классификациясидан кўринадики, барча тизимлар икки синфга бўлиниши мумкин:
- ташқи аудит аудиторлик фаолиятини компьютерлаштириш учун тизимлар;
- ички аудитни компьютерлаштириш тизими.
13-мавзу: АКТ корхоналарда молиявий натижаларнинг класификацияси
Банк тизимини қўллаб-қувватлаш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш – Ўзбекистон учун инқирозни бартараф этишнинг, жаҳон бозорида янги марраларга чиқишнинг ишончли йўлидир.
Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг тузилиши ва бош мақсади
Ўзбекистон Республикаси банк тизими иқтисодий кўрсаткичларининг тахлили
Мужассамлашган банк автоматлаштирилган ахборот тизимлари. (БААТ). БААТга таъсир этувчи омиллар.
1.Банк тизимини қўллаб-қувватлаш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш – Ўзбекистон учун инқирозни бартараф этишнинг, жаҳон бозорида янги марраларга чиқишнинг ишончли йўлидир.
Жаҳон молиявий- иқтисодий инқирози шароитида банк тизимида инновацион технологияларни кенг жорий этиш – инқирозни бартараф этиш йўлларидан биридир[1] .Ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантириш, барча сохаларда замонавий ахборот технологияларини, компьютер техникаси ва телекоммуникация воситаларини оммавий равишда жорий этиш, ҳамда улардан фойдаланиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Ахборот технологияларини ривожлантиришнинг устивор йўналишларидан бири эса, кредит-молия, банк тизимидир. Бу тизимга замонавий компьтер технологияларини жорий этиш, ахборот жараёнини автоматлаштириш давр талабидир. Барча соҳаларда бўлгани каби молия бозорида, шу жумладан, банк секторида ўтказилаётган ислоҳотлар натижасида сезиларли силжишлар ва ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу ўзгаришлар мустақиллик йилларида жаҳон андозаларига мос келадиган банк тизимини босқичма-босқич барпо этиш билан ҳамоҳанг тарзда давом эттирилмоқда.
Ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг таянадиган асосий устунларидан бири бўлиб молиявий жиҳатдан мустаҳкам ва барқарор фаолият кўрсатувчи банк тизими ҳисобланади.[2] Шунинг учун мустақил давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ва келажакдаги тараққиёти аввало мазкур мамлакатда барпо этилган ва мунтазам равишда такомиллаштирилиб бориладиган банк тизимининг фаолиятига боғлиқдир.
Ҳеч кимга сир эмаски, бугун кенг кўламда тарқалиб бораётган жаҳон молиявий инқирозининг асосий сабабларидан бири — бу банклар ликвидлиги, яъни тўлов қобилиятининг заифлиги билан боғлиқ муаммонинг кескинлашуви, кредит бозоридаги танглик, содда қилиб айтганда, пул маблағларининг етишмаслиги билан изоҳланади.[3]
Банк-бу мамлакатдаги пул маблағларини бошқариш учун яратилган молия институтидир.
Пул муомаласи молия институтлари, айниқса банклар таъсири остида амалга оширилади. Улар бўш турган пул маблағларини иқтисодиётга жалб қилади, маблағлар ёрдамида «моддалар алмашинуви» содир бўлиб, «катта энергия» хосил қилинади. Бу энергия жамиятнинг ривожланиши учун сарф этилади.
Банклар турли турдаги тадбиркорлик сохаларини, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш сохаларини, бошқарув сохасини молиявий жихатдан қўллаб қувватлайди ва давлат бюджетини керакли пул маблағлари билан таъминлайди.
Бундан ташқари банк муассасалари орқали амалга ошириладиган нақд пулсиз хисоб-китобларнинг амалга оширилиши хам жамиятнинг иқтисодий ривожланишига таъсир кўрсатади. Нақд пулсиз хисоб-китобларда нақд бўлмаган пуллар айланади. Бу эса юридик ва жисмоний шахсларнинг банкларга бўлган боғланишини кучайтиради ва улар бозор иқтисодиётининг «қон айланиши» тизимидек мухимлигини белгилаб беради.
Республикамиз мустақил бўлганидан кейин бозор иқтисодиёти талабларига мос келувчи замонавий банк тизими яратиш зарурияти туғилди Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан банк-бу тижорат муассаси бўлиб, жисмоний ва хуқуқий шахсларнинг бўш турган пул маблағларини жалб қилиш ва уларни ўз номидан, тўловлилик, муддатлилик, қайтиб бериш шарти асосида жойлаштириш операцияларини ва бошқа банк операцияларини бажаради.
2.Ўзбекистонда банк тизими икки поғанадан иборат:
биринчи поғонани-Марказий Банк ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий мақсади-пул-кредит тизими ва миллий валюта барқарорлигини таъминлаш асосида иқтисодий ўсишга эришишдан иборат. Марказий Банкнинг асосий функциялари қуйидагилардан иборат:
–иқтисодиётни пул-кредит дастаглари ёрдамида бошқариш;
-хисоб-китоб ва пул ўтказиш операцияларини бажаришни йўлга қўйиш;
-тижорат банклари фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш;
-бошқа кредит муассасаларининг касса захираларини сақлаш;
-расмий олтин-валюта захираларини сақлаш;
-хукумат учун хисоб-китоб ва кредит операцияларини бажариш;
-тижорат банкларига кредит бериш;
-пул эмиссияси.
Иккинчи поғонага Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари киради. Тижорат банклари қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:
–вақтинча бўш турган пул маблағларини йиғиш ва уларни капиталга айлантириш;
–корхона, ташкилотлар, давлат ва ахолини кредитлаш;
–муомалага кредит пулларни чиқариш;
- халқ хўжалигида хисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш;
- молия валюта бозорида фаолият кўрсатиш;
-иқтисодий – молиявий ахборотлар бериш ва консультация хизматларини кўрсатишдан иборат.
. Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг бош мақсади жахон талабига мос келувчи, ривожланган миллий кредит тизимига эга бўлиш, хўжаликлар ва ахолининг бўш турган маблағларини жалб қилиш ва уни самарали тақсимлаш асосида ахолининг талабларини қондириш учун замин яратиш ва яшаш шароитини яхшилашга эришишдан иборатдир. Бу мақсадга эришишни таъминлаш учун давлатимиз томонидан мамлакатимиз банк секторининг ривожланишини таъминловчи зарурий макроиқтисодий шароитларни хамда банк тизими барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, банк назорати тизимини ва банклар фаолиятини бошқариш усулларини такомиллаштириш, банкларнинг депозит, кредит ва инвестиция фаолиятининг янада ривожлантиришга эришиш ва банклар ўртасида рақобат бўлишини таъминлашга асос яратишдан, нобанк ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, молия-кредит секторининг хуқуқий базасини яхшилаш, уларнинг моддий-техник жихатдан самарали таъминланганлигига эришиш каби чораларни амалга ошириш кўзда тутилган .
3.Ўзбекистон Республикаси банк тизими иқтисодий кўрсаткичларининг тахлили
Банкларнинг умумий капитали – банкларнинг ўз фаолиятларини (банк операцияларини) амалга ошириш учун мўлжалланган молиявий ресурслари бўлиб, у банклар томонидан турли манбалар орқали жалб этилган пул капиталидан иборат. Банкларнинг умумий капитали хусусий капитал билан бир қаторда ундан бир неча баробар кўпроқ бўлган жалб этилган капитални ҳам ўз ичига олади. Банкларнинг низом жамғармалари – банкларнинг доимий тасарруфида бўлган моддий ва пул маблағлари йиғиндиси бўлиб, уларнинг миқдори банклар ташкил топган чоғда низомда қатъий белгилаб қўйилади. |
Бугунги кунда мамлакатимиз 30 та банк фаоляит кўрсатиб, шундан 3 таси давлат банклари, 13 таси акциядорлик тижорат банклари, 9 таси хусусий банклар, 5 таси хорижий капитал иштирокидаги банклар ҳисобланади (2.1-расм) Республикамизнинг турли ҳудудларида фаолият кўрсатаётган тижорат банклари филиаллари сони 800 тани ташкил этди.
Аҳолига банк хизматларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида тижорат банклари томонидан ташкил этилган мини-банклар сони 2008 йилда 107 тага кўпайиб 2161 тага етди ва улар деярли барча турдаги банк хизматларини кўрсатиб келмоқдалар.[4]
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг кредитлари ,депозитлари ва умумий капитал ҳажми
Кейинги йилларда тижорат банклари фаолиятининг кенгайиб бориши ўз навбатида улар томонидан берилаётган кредитлар, банклардаги депозитлар ва умумий капитал ҳажмига ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда Жадвал маълумотларидан кўринадики, 2005-2009 йиллар мобайнида тижорат банклари кредитлари ҳажми 2,2 марта, депозитлари ҳажми 5,2 марта, умумий капитали 3,2 марта ошган.
Банкларимиз капиталининг етарлилик даражаси 23 фoиздан oшади. Бу эса банклар мoнитoринги билан шуғулланадиган xалқарo Базeль қўмитаси тoмoнидан бeлгиланган xалқарo стандартлардан қарийб 3 барoбар кўпдир.
Банк тизимининг ликвидлиги – банкнинг ўз мажбуриятларини вақтида ва сўзсиз бажара олиш имконияти. Банклар ликвидлиги – банклар активларининг қисқа муддат ичида пулга айланиш қобилияти. Ликвидлик банк мажбуриятларини бажариш ва активлар ўсишини молиялаш билан биргаликда депозитлар ва қарз маблағлари даражасининг пасайишини самарали бошқаришни ҳам билдиради. |
Фақат ўтган йилнинг ўзида аҳoли oмoнатлари миқдoри 1,7 барoбар oшди
Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига берилган кредитлар
Кейинги йилларда банкларнинг крeдит пoртфeли таркиби тубдан ўзгариб бормоқда. Агар 2000 йилда крeдит пoртфeлининг қарийб 54 фoизи ташқи қарзлар эвазига шаклланган бўлса, 2009 йилда банкларимиз жами крeдит пoртфeлининг 84 фoизи ички манбалар ҳисoбидан шакллантирилган.
Банкларнинг кредит портфели – тижорат банклари томонидан берилган кредитларнинг умумий жамланмаси бўлиб, улар қуйидагича таснифланади: а) яхши; б) стандарт; в) субстандарт; г) шубҳали; д) умидсиз. Тижорат банкларининг маълум санага ссуда ҳисобварақаларида қолган пул маблағлари мажмуаси (қолдиғи). |
Инвестицион кредитлар – ишлаб чиқаришни кенгайтириш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, модернизациялаш ва реконструкция қилиш, янги бино ва иншоотларни қуриш учун зарур бўлган воситаларни сотиб олиш мақсадида олинган кредитлар. |
4.Мужассамлашган банк автомалаштирилган ахборот тизимлари маблағ киритиш ва кредит беришнинг берилган шартлари бўйича назорат қилинадиган маблағларни ўзлаштириш, қайтарилиши ва мувафиқлаштирилишини жадаллаштириш воситаси бўлган ягона дастурий технологик мажмуадан иборат бўлади. Мужассамлашган БААТ банк вазифалари алоқаларининг бутун мураккаблигини ўзида акс эттирилган ҳолда мажмуавий қамраб олади. Бу мукаммал автоматлаштирилган вазифалар мажмуаси эмас, балки мураккаб тизимнинг хусусиялари: иерархик тузилишининг мураккаблиги, эмержментлик, вазифавий мақсадларнинг кўплиги; стохастик (эҳтимоллик) характерига эга жараёнларни бошқаришни таъминлашда ишнинг ўзгарувчанлиги ва кўп вазифаликка хос бўлган дастурлар мажмуасидир. Шунинг учун ҳам мужассамлашган БААТ ни ишлаб чиқишда унинг таркибий тузилиши ва мазмунига таъсир қилувчи кўп сонли омиллар:
- банкнинг умумий таърифлари, ҳозирги ва келгусидаги мақсадлари ва уни ривожланишининг стратегик йўналишларини, бошқарувнинг вужудга келган тузилишининг хусусиятлари;
- тизимнинг архитектураси ва автоматлаштириш керак бўлган вазифаларининг таркиби;
- кирувчи ва чиқувчи ҳужжатларнинг миқдори;
- ахборот хавфсизлигига талабларни таҳлил қилиш талаб қилинади.
14-мавзу: АКТ корхоналарда молиявий натижаларнинг назорати
Банк технологияларини ривожлантиришнинг тамойиллари.
Банк фаолиятини автоматлаштириш хусусиятлари
«Банк-Мижоз» - мижозларга масофавий электрон хизмат кўрсатиш
1. Банк технологияларини ривожлантиришнинг тамойиллари.
Банкнинг технологиялари банк бизнесини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришнинг воситаси сифатида бир қатор асосий тамойиллар асосида яратилади:
банк вазифаларининг турли туманликларини уларнинг тўлиқ интеграцияси билан қамраб олишда комплекс ёндашиш тамойили;
тизимни аниқ буюртма остида кейинчалик ўстириш билан осонликча конфигурациялашга имкон берувчи модули тамойили;
турли хилдаги ташқи тизимлар (телекоммуникация, молиявий таҳлил тизимлари ва бошқалар) билан ўзаро ҳамкорлик қилишга, дастурий техник платформани танлашни таъминлашга ва уни бошқа аппаратли воситаларга кўчиришга қодир технологияларнинг очиқлиги тамойили.
банк тизими модулларини созлаш ва уларни аниқ банкнинг эҳтиёжлари ва шароитларига мослаштиришнинг эгилувчанлиги тамойили;
АДП бозорининг таҳлили шуни кўрсатадики, мужассамлашган БААТ нинг тизимчалари ва вазифаларини амалий ажратилиши уларни бир вақтда учта аломат бўйича: бошқарув тузилиши, маблағларни ўзгартириш ва бошқарув вазифалари бўйича ҳисобга олинади.
2.Банк фаолиятини автоматлаштириш хусусиятлари. БААТ ни техник таъминлаш жараёнида банк технологиялари аппарат воситалари архитектураси замонавий талаблар асосида қурилиш керак. Уларга: алоқанинг турли-туман телекоммуникацион воситалари, кўп машинали мажмуалар, « Банк-Мижоз »нинг архитектурасидан фойдаланиш, маҳаллий, минтақавий ва глобал тезкор тармоқларни қўллаш киради.
«Банк-Мижоз» архитектураси банкларнинг ахборот технологияларини қурилишдаги техник ечимларга замонавий ёндошишнинг асоси бўлади.
Бу техник таъминланишни ташкил қилиш ва ахборотларни ишлаб чиқишни мижоз (ишчи станция) ва сервер деб номланган иккита таркибий қисм ўртасида тақсимланишини кўзда тутади. Иккала қисм бирлаштирилган компьютерларда бажарилади. Бунда мижоз-серверга сўровлар юборилади, сервер эса уларга хизмат кўрсатади. Бундай технология таркиблаштирилган сўровларнинг махсус тилига эга касбий МББТда амалга оширилади..
Банкларда ахборот технологияларининг дастурий таъминланиши. Тизимнинг салоҳиятли имкониятлари қоидага кўра, ишлаб чиқарилган асосий дастурий воситаларнинг имкониятлари билан кучли боғланган. Шунинг учун автоматлаштирилган банк тизимларига талабаларнинг биринчи тизим,Амалий ва истеъмол хусусиятларига нисбатан АБТнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
- вазифавий мажмуанинг етарлича кенглиги;
- тизимнинг интеграциялашуви;
- конфигурациялашиши;
- очиқлиги ва мосланувчанлиги.
Банк тизими томонидан амалга ошириладиган вазифаларнинг рўйхатини икки қисмга: мажбурий ва қўшимча вазифаларга бўлиш мумкин. Биринчиларига, қоидага кўра ҳар қандай тижорат банкида бўладиган ва тизимда у ёки бу кўринишда мавжуд бўлиши керак бўлган фаолият йўналишлари киритилади ва иккинчиларини танлаш эса банкнинг ихтисослашувига боғлиқ.
АБТлари ўз хизматларининг кенг, турли-туманлиги бўйича мижозларга тез ва сифатли хизмат кўрсатувчига имкон беради. Тизимнинг асосий хизмат модуллари қуйидагиларни амалга оширади:
- юридик шахсларга ҳисоблаш-касса хизматини кўрсатиш;
- банк-корреспондентлари счётлари бўйича хизмат кўрсатиш;
- кредит, депозит, валюта операциялари;
- хусусий шахслар киритмаларининг ҳар қандай турлари ва улар бўйича операциялар;
- фонд операциялари;
- пластик карточкалар ёрдамида ҳисоб-китоблар;
- бухгалтерия вазифалари;
- таҳлил, қарорлар қабул қилиш, менежмент, маркетинг ва бошқалар.
3.«Банк-Мижоз» - мижозларга масофавий электрон хизмат кўрсатиш
Мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича АБТ нинг энг кенг тарқалган тизимчалари қуйидагилардир: мижозбанк, пластик карточкалар билан ишлаш операциялари.
«Банк-Мижоз» технологиясининг амалга оширишини вариантларидан бири унинг уч босқичи архитектурасидир. Тармоқда камида учта компьютер: мижоз қисми (ишчи станция), қўлланишлар сервери ва маълумотлар базасининг сервери мавжуд бўлиши керак. Мижоз қисмида фойдаланувчи билан ўзаро ҳамкорлик (фойдаланиш интерфейс) ташкил қилинади. Қўлланишлар сервери мижоз қисми учун бизнес тадбирларини амалга оширади. Маълумотлар базасининг сервери мижоз ролини бажарувчи бизнес тадбирларга хизмат кўрсатади. Бундай архитектуранинг эгилувчанлиги мустақил ва дастурий ресурсларни алмашишидадир
Пластик карточкалардан фойдаланиш мижозларга хизмат кўрсатишнинг самарали шакли ҳисобланади. Пластик карталар қисқа муддатли давлат облигациялар мамлакатимиздаги давлатнинг қисқа муддатли облигацияси таъминланишининг турлари бўйича дебетли, кредитли, дебит-кредитлигига бўлинади. Унинг билан бир қатор пластик карталар асосида вазифаларни амалга ошириш ҳам мумкин: магнитли карталар, смарт-карталар, лазерли карталар, микропроцессорли карталар. Микропроцессорли карталар билан ишлаш энг илғор ва қиммат технология бўлади. Савдо шаҳобчалари тегишли дастурий-техник воситалар (савдо терминаллари) билан жиҳозланади.
« Банк-Мижоз » дастурий-технологик мажмуаси «банк» ва «мижоз» модулларидан ташкил топган, улар банкдаги ва мижознинг иқтисодий объектларидаги коммуникацион ШКга ўрнатилади. Мижозга идорадан чиқмасдан туриб андозавий банк операцияларини ўтказиш имкониятлари берилади. Мажмуа одатда тўлов ҳужжатларини жўнатиш ва олиш, счётлар, буюртмалар қимматбаҳо қоғозлар билан операциялар бўйича кўчирмаларни олиш бўйича ва маълумотномавий материални олиш учун ўзаро ҳамкорлик вазифасини бажаради.
Шундай қилиб, банк мижозларга электрон тизимлар орқали кўрсатадиган хизмат турларига:
«Банк-Мижоз» - мижозларга масофавий электрон хизмат кўрсатиш дастури;
«Замонавий мулкдор»-қимматли қоғозларнинг электрон савдоси тизими;
пластик карталар билан нақд пулсиз ҳисоб китоблар тизими киради.
«Банк-Мижоз» (R-Bank) тизими мижоз ва банк ишини енгиллаштириб, вақтни ва қатор ҳаражатларни тежайди. Бу тизим мижоз учун ҳисоб рақамини ўзи назорат қилиб туришга, банк билан алоқада бўлиш, хабарлар олиш, электрон ҳужжатларни юбориш имкониятини беради. Республикамизда электрон тўловлар ҳисобига пул айланиши тезлашади ва иқтисодиётни барқарор ривожланиши юзага келади. Бу эса, халқ турмуш фаровонлигини оширади, келажакда мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланган давлатлар қаторига кириб боришини таъминлайди
15-мавзу: Молиявий оқимларни назорат қилишда АКТ дан фойдаланиш
Электрон тўловлар тизими (ЭТТ) умумдавлат тўлов тизимидир
Пластик карталар-мижозларга хизмат кўрсатишда замонавий тўлов воситаси сифатида
Пластик карталар орқали тўловни амалга ошириш ахборот жараёни
ОАТБ нинг «SMS-banking» тизимидан фойдаланиш
1. Электрон тўловлар тизими (ЭТТ) — бу қоғозсиз технологияга ва Марказий банкнинг электрон почтаси воситалари билан маълумотни узатишга асосланган умумдавлат тўлов тизимидир. Ҳисоб-китоблар маркази (ҲКМ) — бу Ўзбекистон Республнкаси Марказий банки Ҳудудий Бош бошқармалари(ҲББ)нинг бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва ҳисоб-китоблар бошқармасининг бўлими бўлиб, унинг функциясига тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварақларига хпзмат кўрсатиш ва банклараро ҳисоб-китобларнинг узлуксизлигини таъминлаш киради.
Банкнинг вакиллик ҳисобварағи— бу тижорат банкига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ҳудудий Бош бошқармаларининг Ҳисоб-китоблар марказларида очилган ҳисобварақдир. У банклараро ҳисоб-китобларни ўтказишга мўлжалланган.
Электрон тўлов ҳужжати (ЭТҲ) — бу Ўзбекистои Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган шаклда пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари асл нусхаси асосида яратилгаи ҳужжатдир. У ташаббускор (инициатор) -баикнинг хос (уникал) электрон имзоси билан ҳимоялангаи "Электрон" белгили ҳужжат бўлиб, Марказий банк томонидан электрон имзо билан тўғри расмийлаштирилиши текширилган тақдирда, ижобий натижа бериши шарти билан, унинг Ташаббускор (Инициатор)-банк — бу тўлов операциясини бошловчи банкдир.
Бенефициар-банк — бу тўлов операциясини якунловчи банк.
Бошланадиган банк операцияси (инициированная транзакция) — тўлов ташаббускор-банк электрон имзоси билан тасдиқлангандан кейин амалга оширилгаи ва ўз навбатида, бекор қилишга тааллуқли эмас деб ҳисобланади.
2.Пластик карталар-мижозларга хизмат кўрсатишда замонавий тўлов воситаси сифатида
Пластик карталар – замонавий ва қулай тўлов воситаси ҳисобланиб, улардан фойдаланиладиган тўлов тизимлари дунёга кенг тарқалган.
Пластик карта-бу умумлаштирувчи термин ҳисобланиб, белгиланган вазифаси, улар орқали кўрсатиладиган хизматларнинг турлари, техник имкониятлари ва уларнинг ишлаб чиқарувчиларига кўра турларга бўлинувчи ҳамма турдаги карталарни англатади. Уларнинг асосий жихати шундаки, турли хил амалий дастурларда қўлланиладиган аниқ бир ахборотлар йиғиндиси сақланади. Пластик карталар бинога киришга рухсатнома, компьютерга кириш воситаси бўлиб, автомобиль хайдаш гувохномаси бўлиб, телефонда сўзлашувчиларнинг тўлов воситаси бўлиб хизмат қилиш мумкин. Пул муомаласи доирасида эса, нақд-пулсиз ҳисоб-китобларни энг яхши такомиллаштирувчи воситалардан ҳисобланади.
3.Мижознинг товар ва хизматларга пластик карталар орқали тўловни амалга ошириш ахборот жараёнини . Унда қуйидаги томонлар иштирок этади:
пластик карта эгаси (мижоз);
банк-эмитент;
банк-эквайр;
савдо корхонаси;
процессинг маркази.
Банк эмитент – картларни ишлаб чиқарувчи ёки эмиссия қилувчи банк.
Банк –эквайр – хизмат қилувчи банк яъни, карта эгаларининг хизматини амалга оширувчи ва савдо корхолари билан ҳисоб- китобни амалга оширучи банк.
Савдо корхонаси –мижоз товар ва хизматларни сотиб олмоқчи бўлган корхона.
Процессинг маркази – пластик карталар бўйича ҳамма ҳисоб-киотбларнинг ўтказилишини таъминлайдиган марказ.
Бундан ташқари тўлов жараёнида терминаллар ҳам иштирок этади.
Пластик карточкаларга хизмат кўрсатиш бўйича тузилган
шартнома қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
а) томонларнинг номи;
б) шартнома предмети;
в) томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
г) томонларнинг жавобгарлиги;
д) ҳисоб-китобларни ўтказиш шартлари;
е) шартномани амал қилиш муддати ва уни бекор қилиш шартлари;
ж) низоларни ечиш тартиби;
з) томонларнинг юридик манзили.
4.ОАТБ нинг «SMS-banking» тизимидан
фойдаланиш
Мижоз ОАТБнинг «SMS-banking» тизимиданфойдаланиш учун шартнома тузади.Шартномада куйидаги терминлар кулланилади:
SMS (Short Message Service) - мобил телефон оркали юбориладиган электрон шаклдаги киска хабарлар.
SMS-Банкинг - модем кулланмасига эга булган ва «SMS-Сервер» дастури билан жихозланган компьютер оркали мижозларга хисоб варакларидаги пул маблаглари колдиги ва айланмалари тугрисида маълумотлар олиш имконини берувчи дастурий техник комплекс.
Шартнома предмети ва умумий коидалари қуйидагилардан иборат:
Ушбу шартнома банк ва мижоз уртасида «SMS-Банкинг» тизимидан ИАБС маълумотлар базасидан мижозга доир маълумотларни унинг телефонига электрон шаклда узатиш тартибини ва унга доир муносабатларни тартибга солади. Тизимнинг тулик функционал имкониятларини руйхати SMS маълумот фойдаланувчиси кулланмасида келтирилган булиб, бу мижозга банк томонидан ушбу шартнома имзолангандан кейин берилади.
SMS-Банкинг тизими воситасида такдим этилган маълумот Банкнинг расмий маълумотномаси хисобланмайди ва факат ахборот характерига эгадир. SMS-Банкинг тизимидан фойдаланиш даврида банка жунатилган суровлар буйича (SMS-Хабар) харажатлар тулови мижоз томонидан шартнома асосида амалга оширилади.
Мижоз томонидан «SMS-Банкинг» тизимидан фойдаланиш тартиби коидаларига риоя килинмаганда ёки телекоммуникация ва алока носозликлар юзага келганда банк «SMS-Банкинг» тизимидан фойдаланишни тухтатиш хукукига эга булади.
Банк зарур холларда Мижоз розилигини олмасдан «SMS-Банкинг» тизимидан фойдаланиш тугрисидаги Кулланмага кушимча ва узгартиришлар киритиш хукукига эга.
Мобил алока оператори ёки мижоз айби туфайли мижозга уз вактида етиб бормаган SMS-хабарлар учун банк жавобгар хисобланмайди.
Томонлар «SMS-Банкинг» тизимидан нотугри ёки ноконуний фойдаланиш билан боглик иккинчи тарафга етказилган зарар коплаб беришлари лозим.
Шартноманинг тасдиқловчи қисмида банк ва мижознинг рахбари,бош бухгалтери ва юристининг имзолари бўлади
Банкда «SMS-banking» тизимидан фойдаланиш буйича мижозлар томонидан ОАТБ нинг бошкарувчиси номига ариза тулдирилади..
Республика банк тизимини автоматлаштириш ва компьютерлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар натижасида нафақат банкнинг ички эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган ахборот тизими ва локал дастурлар мажмуи, балки иқтисодиётнинг молиявий фаолиятини таъминловчи яхлит миллий тўлов тизими яратилди. банк тизимида аҳолига кўрсатилаётган замонавий банк хизматлари турларини кенгайтириш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенг жорий этиш, жумладан пластик карточкалардан фойдаланишни ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриб борилди
Демак, банк тизимида замонавий ахборот технологияларини қўлланилиши, пластик карталар орқали тўловни амалга ошириш кредит муносабатлари , SMS-Банкинг - дастурий техник комплекс банкнинг ахборот жараёнини самарали ташкил этишга, молиявий жихатдан ўсишига сабаб бўлувчи асосий омиллардан бири Республика банк тизимини автоматлаштириш ва компьютерлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар натижасида нафақат банкнинг ички эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган ахборот тизими ва локал дастурлар мажмуи, балки иқтисодиётнинг молиявий фаолиятини таъминловчи яхлит миллий тўлов тизими яратилади
17-мавзу: Молиявий оқимларни тартибга солиш усуллар
Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими ягона ва узлуксиздир
Таълим жараёнида иновацион технологиялардан фойдаланиш
Масофавий таълимнинг хусусиятлари ва ўқитиш усуллари
Масофавий ўқитиш жараёнини ташкил этиш.
1. Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими ягона ва узлуксиздир.
Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:
давлат стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари;
таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассасалар;
таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар.
Ўзбекистон Республикасида таълим қуйидаги турларда амалга оширилади:
мактабгача таълим;
умумий ўрта таълим;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими;
олий таълим;
олий ўқув юртидан кейинги таълим;
магистратура
асперантура
доктотантура
кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
мактабдан ташқари таълим.[5]
Таълим – бошқариладиган жараён бўлиб, унинг натижаси, кўп жиҳатдан, тайёрланган дидактик лойиҳага боғлиқ. Таълим технологиясининг асосий мақсади ҳам, ўқув предметларини тўлиқ ўзлаштиришга мос келадиган таълим лойиҳасини яратишдир.
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” асосини ташкил этган узлуксиз таълимнинг моҳияти аниқ мақсад йўлида фаолият кўрсатувчи шахсни шакллантириш борасида амалга оширувчи ижтимоий педагогик жараён самарадорлигини таъминлашдан иборатдир.
Педагогик технология-таълим усули, таълим-тарбия жараёнлари, воситалари, шакл ва методлари мажмуи ҳамда таълим жараёнини оптимал ташкил этишдир.
2. Таълим жараёнида иновацион технологиялардан фойдаланиш
Инновация – ингилизча, янгилик киритиш демакдир.
Инновацион технологиялар педагогик жараёнда ҳамда ўқитувчи ва талаба фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда асосан, интерактив методлардан тўлиқ фойдаланилади. Интерактив методлар бу, жамоа бўлиб фикрлаш деб юритилади, яъни педагогик таъсир этиш усуллари бўлиб, таълим мазмунининг таркибий қисми ҳисобланади. Бу методларни ўзига ҳослиги шундаки, улар фақат педагогик ва талабаларнинг биргаликда фаолият кўрсатиши орқали амалга оширилади.
Педагогик технологияларнинг асосий мақсади комил инсонни шакллантириш учун пойдевор бўлган педагогик жараённи такомиллаштириш, инсонпарварлаштиришни, таълим олувчининг мустақиллигини таъминлаш, ўқитиш жараёнида таълим воситалари имкониятларидан самарали фойдаланишига эришишидан иборат.
Педагогик технология доирасида қуйидаги вазифалар ҳал этилади.
1.Таълим тарбия жараёнининг умумий, яҳлит лойиҳасини ишлаб чиқиш
2.Таълим жараёнида ҳал қилиниши лозим бўлган аниқ мақсад вазифаларни белгилаш.
3.Таълим тарбия жараёни моҳиятини башоратлаш (таҳмин қилиш) ва унинг мазмунини ишлаб чиқиш.
4.Таълим тарбия жараёни самарадорлигини таъминлашга ёрдам берувчи энг самарали, мақбул шакл, метод, усул ва техник воситаларни танлаш.
5.Таълим жараёнида таълим олувчининг эркин, мустақил фаолият кўрсатиш учун муайян шарт шароитларни яратиш, уларда маълум кўникма ҳамда малакаларнинг шаклланиши учун вақт ўрнини белгилаш, уларнинг билимлари даражасини аввалдан ташҳислаш.
6.Таълим олувчилар фаолиятини йўналтириш, назорат қилиш ҳамда баҳолашни ташкил этиш.
7.Ишлаб чиқилган педагогик технология лойиҳасини жамоада синаш, мақсаднинг натижанганлик даражасини таҳлил қилиш.
Таълим технологияси бўйича қилинадиган ишлар икки қисмдан иборат: таълим лойиҳасини тайёрлаш ва лойиҳани амалга ошириш
Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерактив методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини қўллаш, жумладан, иқтисодий таълим жараёнида ҳам қўйилган талаб, қизиқиш, эътиборни кучайиб бораётганлигини асосий сабабларидан бири, шу пайтга қадар анъанавий таълимда фақат талабаларга тайёр билимларгина берилганлиги натижасида талабалар фаолиятини бирмунча чеклаб қўйилганлигидадир.
Биз қуйида иқтисодий таълим самарадорлигини оширувчи инновацион технологияларга тавсифнома берамиз:
1. “Тармоқлар” (Кластер) 2. “Блиц-ўйин” методи- 3. “Бумеранг” технологияси 4. Веер технологияси 5. “Ақлий хужум” технологияси
Бундай педагогик ҳамкорлик жараёни ўзига хос ҳусусиятларга эга бўлиб, уларга қуйидагилар киради:
- Ўқувчи талабанинг дарс давомида бефарқ бўлмасликка, мустақил фикрлаш, ижод этиш ва изланишга мажбур этиш.
- ўқувчи талабаларнинг ўқув жараёнида билимга бўлган қизиқишларини доимий равишда бўлишини таъминлаши;
- ўқувчи талабанинг билимга бўлган қизиқишини мустақил равишда ҳар бир масалага ижодий ёндошган ҳолда кучайтириш;
- педагог ва ўқувчи талабанинг ҳамиша хамкорликдаги фаолиятини ташкиллаштириш
Бугунги кунда илғор , замонавий , янги педагогик технологияларни таълим тизимида ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш ва бу билан дарс самарадорлигини ошириш, талабаларга билим бериш , уларни тарбиялашда , рақобатбардош кадрларни тайёрлашда жаҳон стандартлари даражасига кўтариш масаласи кундан кун долзарб бўлиб, ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳаларига кириб бормоқда.
3. Масофавий таълимнинг хусусиятлари ва ўқитиш усуллари
Масофавий таълим - ўқитишнинг универсал шакли сифатида, янги ахборот ва телекаммуникация технологияларига ва техник воситаларнинг кенг спектрларидан фойдаланишга асосланган бўлиб, ўқувчилар томонидан ўқитиш дарсларини эркин танлаш, ўқитувчи билан мулоқот қилиш имкониятларини таъминлайди. Бунда ўқитиш жараёни ўқувчиларнинг ҳам ҳудудий, ҳам вақт бўйича жойлашишига боғлиқ бўлмайди.
Масофавий ўқитишнинг ахборот - таълим муҳити ўз ичига ахборотлар, ахборот ресурлари, ўзаро-муносабатлар протоколлари, аппарат- дастурлар ва ташкилий услубий таъминотлардан иборат тизимли ташкилий тўплам воситаларини олади ҳамда фойдаланувчиларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиришга йўналтирилади.
Масофавий ўқитиш анъанавий ўқитиш шаклларидан қуйидаги ҳарактерли хусусиятлар билан ажралиб туради.
Мосланувчанлиги. Хоҳлаган вақтда, хоҳлаган жойда ва суръатда шуғулланиш имконияти. Фанни эгаллашга ажратилган вақтнинг чегараланмаганлиги.
Модуллилиги. Мустақил фанлар курсларидан модуллардан индивидуал ёки гуруҳ эҳтиёжларига жавоб берадиган ўқув режаларини шакллантириш.
Параллеллик. Касбий фаолияти ёки бошқа ўқув юртларидаги ўқиши билан параллел ҳолда таълим олиш.
Қамраб олиш. Бир вақтнинг ўзида ўқув ахборотларининг бир қанча манбаларига (электрон кутубхоналар, ахборот базалари, билимлар базалари ва ҳ.к.), ўқувчиларнинг кўпчилиги мурожаат қилиши. Алоқа тўрлари орқали бир-бирлари ва ўқитувчилар билан мулоқатда бўлиши.
Иқтисодийлиги. Ўқув хоналари, техника воситаларидан самарали фойдаланиш, ўқув ахборотлари мужассамлашган ва унификациялашган ҳолда тақдим қилиш ва унга мульти эришиш ўқув жараёнларини ташкил этиш ҳаражатларини камайтириш.
Технологиялилиги. Таълим жараёнида ахборот ва телекоммуникация технологияларининг эришган янги ютуқларидан фойдаланиш инсонни жаҳон ахборотлар оламига кириб беришини таъминлайди.
Ижтимоий тенглик. Ўқувчининг қаерда яшашидан, соғлиғининг ҳолати ва моддий таъминланганлигидан қатъи назар, таълим олиш имкониятидаги тенглик.
Интернационаллик. Таълим хизмати бозорида жаҳон ютуқларининг экспорт ва импорти.
Ўқитувчининг янги ўрни. Масофавий таълим ўқитувчининг ўрнини кенгайтиради ва янгилайди, билим олиш жараёнини мувофиқлаштиради, ўқитиладиган курсларни доимо такомиллаштиради, ижодий фаоллиги ва мутахасислиги бўйича янгиликлар ва инновацияларга бўлган талаби мос равишда ортиб боради.
Масофадан ўқитишнинг сифати таълим олишнинг кундузги шакли сифатида, кўзга кўринган ўқитувчи кадрлар таркибини жалб қилиш ва ўқув жараёнларида энг яхши ўқув-услубий ишлар ва фанлар бўйича назорат тестларидан фойдаланиш ҳисобига қолишмайди. Масофавий таълим услуби асосида ўқувчиларни ўқитиш ҳозирги куннинг энг ривожланиб бораётган йўналишларидан бўлиб, ўқитувчи билан ўқувчилар маълум бир масофада жойлашганлиги, ўқитувчини дарс жараёнида компьютерлар, спутник алоқаси, кабель телевиденияси каби воситалар асосида ўқув ишларини ташкил қилишини талаб қилади. Замонавий компьютер технологияларининг тез ривожланиб бориши, айниқса, ахборотларни узатиш каналларининг ривожланиши телекоммуникация соҳасига ўзига хос тарихий ўзгаришлар киритилмоқда.
Масофавий таълим услуби асосида ўқитиш қуйидаги технологияларни ўз ичига олади:
Интерактив технологиялар:
аудиоконференция (audioconferencig);
видеоконференциялар (videoconferencig);
иш столидаги видеоконференциялар (desktop videoconferencig);
электрон конференциялар (e-mail, on-line services);
овоз коммуникациялари (voice mail);
икки томонлама спутник алоқа;
виртуал борлиқ (virtual reality);
Ноинтерактив технологиялар:
босиб чиқарилган материаллар;
аудиокассеталар;
видеокассеталар;
бир томонлама спутник алоқа;
телевизион ва радио кўрсатувлари;
дискета ва CD-ROM лар.
Масофавий таълим услубининг қуйидаги афзалликлари мавжуд: ўқитишнинг ижобий мухити, мустақил таълим олишнинг имконияти борлиги, иш жойидаги ката ўзгаришлар, ўқитиш ва таълим олишнинг янги ва унумли воситалари.
Ўқитиш усуллари. Масофали ўқитиш шакли беш умумдидактик ўқитиш усулларини ўз ичига олади:
- ахборотли-рецептли;
- репрадуктивли;
- муомила баён қилиш;
- эвристик;
- изланувчанлик.
Улар ўқитувчи ва ўқувчилар муносабатларидаги барча педогогик актлар тўпламини ўз ичига олади.
4.Масофавий ўқитиш жараёнини ташкил этиш.
Масофадан ўқитиш таълими жараёнида анъавий ўқитиш воситалари билан бирга инновацион-компьютер техникаси ва телекомуникацияларга асосланган ҳамда таълим технологияси соҳасида эришилган охирги ютуглардан фойдаланилади.
Ўқув дастурлари бўйича ўқитиш учун зарур бўлган моддий ва техник воситалар мажмуи ўз ичига ўқув ва ўқув-ёрдамчи хоналарни; лаборатория ускуналари, ўқитишнинг техник воситалари, ўқув китоблари, ўқув қулланмалари ва бошқа ўқув услубий материалларни олади. Ўқув илмий материалларнинг катта қисми тингловчиларнинг узоқдалиги сабабли виртуал-ахборот-таълим муҳитини ташкил этади.
Масофадан ўқитиш шакли қўлланилганда ўқитиш воситалари анъанавийлардан ташқари бир қанча қўшимча воситаларни ўз ичига олади:
электрон ўқув нашрлари;
ўргатувчи компьтер тизимлари;
аудио-видео ўқув материаллари ва бир қанча бошқа воситалар.
Ўқув жараёнига мўлжалланган электрон нашрлар, қогоз нашрларнинг барча хусусиятларига эга бўлиш билан бирга бир қанча томонлари ва афзалликлари бор. Хусусан, компьтернинг хотирасида ёки дискда компакт ҳолда сақлаш, гипертекст имкониятлари, кўпайтириш имконияти, тезкор тарзда ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш имкониятлари, электрон почтадан ахборот жўнатиш қулайликлари, автоматлашган ўқитиш тизими бўлиб, ўз ичига ўқиш дастури бўйича дидактик, услубий ва ахборот-маълумотлар материалларини ҳамда дастурий таъминотни олади ва уларни мустақил билим олиши ва назорат қилишида комплекс фойдаланиш имконини беради
Мультимедиа воситалари асосида ўқувчиларга таълим бериш ва кадрларни қайта тайёрлашни йўлга қўйиш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидандир.
17-мавзу: Молиявий оқимларни тартибга солишда АКТ дан фойдаланиш
Таълим тизимида ахборот технологияларидан фойдаланиш йўллари
Мультимедиа технологияси таълим самарадорлигини оширувчи воситадир
Электрон китоблар ва унинг турлари .
1 Таълим тизимида ахборот технологияларидан фойдаланиш йўллари Ахборот технологиялари кадрларни тайёрлаш ва ўқитишда қўллаш узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинларида ўқитиш жараёнларида фойдаланиладиган автоматлашган ўқитиш тизимларини (АЎТ) яратишга олиб келади.
Ахборот технологияларини худудий-маъмурий бошқариш органларига тадбиқ этиш худудий ахборот тизимларига (ХАТ) олиб келади. Улар маҳаллий давлат органлари ва бошқарувнинг таҳлил ва бошқариш функцияларини таъминлаш учун яратади.
Худудий тизим фаолияти минтақада бошқарув ишини сифатли бажаришга, ҳисоботни шакллантиришга, давлат ва маҳаллий ҳўжалик органларига тезкор маълумотларни беришга қаратилган.
Бошқарувнинг тузилмавий-ҳудудий органларига мувофиқ қуйидаги тизимлар ўзаро фарқланади:
автоном республикалар, вилоятларнинг ахборот тизимлари;
шаҳар хокимиятини бошқаришнинг ахборот тизими;
маъмурий туманнинг ахборот тизими.
Масофавий ўқитиш янги ва анча прогрессив бўлган ўқитиш шаклидир. Бу усулни турли хил таълим муассасаларига, хусусан иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий соҳаларга тадбиқи ўқувчи-талаба ва ўқитувчиларнинг дунёнинг илғор илмий мактабларининг юқори сифатли ўқув услубий ишланмалари, замонавий ва сўнгги ахборотларидан, қаерда бўлишидан қатъий назар, тўғридан-тўғри фойдаланиш имкониятини беради Ўкув жараёнидаги ахборот техно-логиялар қуйидаги кўринишларда ўз аксини топмокда:
1. Компьютерда ўқитиш дастурлари(электрон дарслик, тренажер, тьютор, лаборатория практикуми, автоматлаштирилган тест тизимлари).
2. Мультимедиа-технология асосидаги ўқитиш тизимлари(мультимедиа тизимлари, виртуал стендлар).
3. Турли предмет соҳапари бўйича ўқитиш эксперт тизимлари.
4. Фанлар бўйича маълумотлар базалари.
5. Телекоммуникация воситалари-(электрон почта, видеоконференция, локал ва корпоратив тармоқлари).
6. Виртуал ёки электрон кутубхоналар.
Аудиторияда ва ундан ташкарисида ўкув жараёнини ахборот технологиялари асосида қуйидагича ташкил қилиш мумкин:
• корпоратив ахборот тармоғига уланган компьютер синфларида маърузаларни ташкил қилиш;
• видеоконференция шаклида маърузаларни ўқиш;
• презентация қилиш асосида маъруза ўтиш;
• семинар ва лаборатория машғулотларини компьютер синфларида ўтказиш;
• талабаларнинг мустақил таълимини компьютер синфларда ўтишини таъминлаш;
• электрон почта орқали талабаларга маслаҳатлар бериш;
• оралиқ назоратларни шахсий компьютерларнинг автоматлаштирилган тест тизимлари асосида ўтказиш.
электрон дарсликларни куйидаги турларга ажратдик:
• матннинг электрон версияси;
• китобнинг гиперматнли электрон версияси;
• график, жадвал, расмлар ва гиперматнлар мавжуд дарслик;
• анимация, овоз, график, жадвал, расмлар ва гиперматнлар мав-жуд дарслик;
• анимация, овоз, график, жадвал, расм, гиперматнли ва тест тизимлари мавжуд дарсликлар;
• анимация, овоз, график, жадвал, расм, "тирик видео", гиперматнли ва тест тизимлари мавжуд дарсликлар[6].
2. Мультимедиа технологияси таълим самарадорлигини оширувчи воситадир
Мультимедия - интерактив технология бўлиб, қўзғалмас тасвирлар, видеотасвирлар, анимациялар, матн ва овоз билан ишлашни таъминлайди. Мультимедиа технологияси яратишнинг дастлабки воситаларидан бири, матндан тузилган ахборотлар, тасвирлар, овоз, нутқ билан ишлашни таъминловчи, гиперматн технологияси ҳисобланади (6.6-расм). Мультимедия тизимларининг пайдо бўлиши техникавий тараққиётга туртки бўлди, яъни ЭҲМ ларнинг оператив ва ташқи хотираларининг ҳажми ошди, кенг кўламда график имкониятларга эга бўлган ЭҲМ лар пайдо бўлди, видеотехникаларнинг сифати кўтарилди, лазерли компакт-дисклар вужудга келди ва ҳоказо.
1988 йилда С. Джобс мультимедиали ШК нинг принципиал янги тури бўлган NeXT компьютерини яратди. Мультимедия тизимларининг асосий воситаси ушбу компьютернинг архитектурасига техник ва дастурий воситаларига пойдевор қилиб қўйилган. Унга янги ва кучли бўлган, 68030 ва 68040 марказий процессорлар, сигналларга ишлов берувчи DSP процессори тадбиқ қилинди.
Компьютерлардан фойдаланган ҳолда ўқитиш учун маълум тизим керак.
Кўпгина тадқиқотлар компьютерлардан фойдаланган ҳолда ўқитиш тизимининг муваффақиятларини эътироф этмоқда. Эски анъанавий таълим усуллари билан объектив таққослаш жуда қийин, аммо, мультимедиа базасида ўзгарувчан интерактив дастур билан ишлашга эътибор икки баробар кучайди. Аниқ бир материални ўрганиш учун вақтни тежаш анъанавий таълим усулларига нисбатан ўртача 30% ни ташкил қилаяпти. Ўзлаштирилган билим эса хотирада анча узоқ сақланади.
Маркетинг бўйича экспертлар аллақачон кўп мартали тажрибаларида ўқиш услуби билан ўзгартирилган материалларни хотирада тиклаш ўртасида кучли алоқа борлигини исботлашган. Масалан, эшитган материалларни фақат тўртдан бир қисмигина хотирада қолади. Агар ўқувчи ушбу материалларни кўриш орқали ўзлаштириш имконига эга бўлса, хотирада қолган материаллар хажми 30% га кўпаяди. Мабодо ҳам кўриш, ҳам эшитиш орқали материал ўзлаштирилса, унинг 50% хотирада қолар экан, агар ўқувчи ўрганиш жараёнида фаол ҳаракат қилишга жалб этилса, масалан, мультимедиа иловаси каби интерактив ўқитиш дастури ёрдамидан фойдаланилса, ўзлаштириш ҳажми 75% ни ташкил қилади.
Мультимедиа воситалари асосида ўқувчиларни ўқитиш қуйидаги афзалликларга эга:
а) берилаётган материалларни чуқурроқ ва мукаммалроқ ўзлаштириш имконияти;
б) таълим олишнинг янги соҳалари билан яқиндан алоқа қилиш иштиёқи янада ортади:
в) таълим олиш вақтининг қисқариши натижасида, вақтни тежаш имкониятига эришиш;
г) олинган билимлар киши хотирасида узоқ муддат сақланиб, керак бўлганда амалиётида қўллаш имкониятига эришилади.
3.Электрон китоблар ва унинг турлари CD-ROM русумидаги катта ҳажмли унча қиммат бўлмаган хотира-қурилмаларнинг мавжудлиги туфайли электрон китобларнинг пайдо бўлиши мумкин бўлди. Электрон китоблар атамаси саҳифалари дисплей экранида тасвирланадиган янги русмдаги китобни англатади. Бошқача айтганда, бу ахборот интерактив тизими фойдаланувчи (ўқувчи) учун саҳифама-саҳифа ташкил этилган ахборотга киришни таминлайди. 650 Мб сиғимли компакт диск ахборотнинг қуйидаги келтирилаётган ҳажмларидан бирини ёзишга имкон беради:
А4 форматдаги матннинг 200.000 саҳифаси;
20.000 график расмлар;
2.000 телевизион статик тасвирлар;
30 сония видеотасвир;
18 соат ўртача сифатли товуш.
Электрон китоб саҳифаларидаги ахборот уч хил бўлиши мумкин: эстетик (китобнинг «ёқимли» кўринишини белгиловчи ва унинг ўқувчига таъсирини кучайтирувчи), ахборот (китоб мазмунини очиб берувчи) ва назорат (пиктограмма, икона, диалогли дарчалар, динамик меню ва ҳокозолар кўринишида тақтим этилган материал).
Электрон китобларни тўрт синфга: қомусий, ахборот, ўқитувчи ва имтиҳон олувчиларга бўлиши мумкин.
Электрон китобларни биринчи хили муаяйн мавзу бўйича улкан ҳажмдаги ахборотни ўзида сақлайди. Crolier Enceclopedia, Comptons Multimedia Enceclopedia, Microsoft Bookshelf ва бошқа шу каби машҳур маҳсулотлар бунга мисол бўла олади.
Электрон китобнинг иккинчи хили биринчисига ўхшамайди, бироқ бу китобларда сақланувчи ахборот унчалик кенг эмас ва мақсадга йўналтирилган хусусиятга эга. Масалан, Oxford Textbook of Medicine on Compact Disk, Elsevie’s Active Library on Corrosion ва бошқалар.
Учинчи хил электрон китоблар амалиётда кўп тарқалган ва таълим жараёнида, болалар боғчаларида (масалан, Broderburd’s Living Book) ҳамда ўқишдан кейинги малака ошириш курсларида фойдаланилиши мумкин. Бундан ташқари, мазкур китоблар бадиий асарларни ўзида сақлаши мумкин (масалан, Herman Melville’s Moby Disk, Gustave Flaubert’s Madame Bovary, Michael Crichton’s Jurassic Park, Adam Hitchhiker’s Guide to Galaxy).
Тўртинчи хил китобларда уч муҳум компонент: масалалар (вазифалар) банки, тестлаш ва жавоблар модули, таҳлил ва баҳолаш учун ўқувчи жавобларидан фойдаланувчи эксперт тизими мавжуд.
Мультимедиа-китоблар битта ташувчида (CD-ROM ёки магнит дискда) ёзилган ва бир чизиқда (тўғри) ташкил қилинган, яъни зарур ахборот изчил равишда акс эттирилган матн аудио, статик тасвир ва видеодан фойдаланилади.
Полимедиа-китоблар, аввалгилардан фарқли равишда ўқувчи ахборотни тақдим этиш учун бир неча турли ташувчилар (CD-ROM, магнитли диск, қоғоз ва бошқалар) комбинациясидан фойдаланилади.
Гипермедиа-китоблар мультимедиа – китоблар билан кўп умумийликка эга бўлсада, ўзидаги ахборотнинг нотекис ташкил этилиши билан фарқланади, масалан, ўқувчи “сичқон” ёрдамида асосий материални бир четга қўйиб, контекс ва фойдаланилаётган усул бўйича атама ва тушунчалар тизимига тузатишлар, шарҳлар сўраши мумкин.
Интеллектуал-китоблар маъноси жихатидан илгари киритилган имтиҳон олувчи китобларга яқин ва ўқувчи қобилятларига у билан мулоқот жараёнида жадал мослашиши мумкин.
Сўнги икки китобнинг истиқболи ҳам қизиқлиги шубҳасиздир. Телемедиа – китоблар масофадан туриб ўқитадиган тақсимловчи интерактив тизимни қўллаб-қувватлаш учун телекоммуникация имкониятларидан фойдаланади. Кибернетик-китоблар ҳам математик моделлаш воситаларини ўзида сақлайди ва шу боис баён этилган ҳодисалар ва оъбектларни ҳар томонлама ўрганиш ҳамда тадқиқ этиш имкониятини ўқувчига тақдим этади.
Ҳорижий тилларни ўрганиш учун тизимлар. Бундай катта миқдордаги амалий мультимедиа – тизимлар орасида Learning English in Multimedia ўқитувчи тизимини ажратиб кўрсатиш мумкин. У бошловчилар учун инглиз тилини ўқитиш мақсадларига мўлжалланган ҳамда IFAP/IRI (Италия) фирмаси томонидан ишлаб чиқилган.
Курс модули принципи бўйича қурилган, ҳар бир модул у ёки бу ҳаётий вазиятга мувофиқ келади. Кўриб чиқилаётган ҳолатлар ва уларга мувофиқ келувчи хатти-ҳаракатлар учун тегишли сўз, тушунча, жумла ва гаплар киритилади. Шундай қилиб, тингловчилар ўз луғат бойлигини тўлдиради, грамматика ва синтаксис қоидаларни ўрганади.
Компьютер дастури ёрдамида ўқитиш оғзаки нутқни тинглаш ва талаффузини назорат этиш учун видеокассета ва аудиокассетадан, шунингдек, грамматика қоидалари берилган икки ўқув қўлланмасидан фойдаланилган ҳолда тўлдирилади. Ўз-ўзини назорат қилишнинг бундай усули ўқитиш жараёни самарадорлигини оширади.
Фан ва замонавий технологияни ўрганиш учун тизимлар. Бу катта синфдаги амалий мультимедиа – тизимларига қуйидаги мисолларни (оддийдан мураккабга қараб) келтириш мумкин. Сингапурнинг Ngee Ann политехника институти томонидан ишлаб чиқилган COMAPP ўқитиш дастури талабларга ҳисоблаш техникаси асосларини, яъни компьютер ишлаши принциплари ва уни қўллашни ўргатишга мўлжалланган. У Authorware Professional муаллифлик тизими ёрдамида қурилган ва турли ўқув мавзуларига тегишли модул тизимига эга. Унинг бош менюсида қуйидаги маълумотлар мавжуд:
компьютер ўзи нима?
рақамли компьютерлар тарихи;
компьютерлар таснифи;
ахборотни тақдим этиш;
микрочизмаларни ишлаб чиқиш;
компьютер қандай ишлайди;
микропроцессорлар;
дастурдан чиқиш;
муқаддима.
Кўпгина концептуал қоидаларни яхши ўзлаштириш учун кўп жой оладиган сўз баёнлари ўрнига анимация ёрдамида очиб берилади. Дастур CD-ROM да ёзилган ва ўн мингдан зиёд талаба ўқийдиган ушбу институтда кенг фойдаланилади.
20-мавзу: Корпоратив ахборот тузулмаларидан фойдаланиш ва ундан фойдаланиш муаммолари
1.Маркетинг фаолиятининг ахборот ва коммуникацион таъминланиши.
2.Корхонада маркетинг бошқарувининг ахборот тизимлари.
3.Маркетинг ахборотлар тизими.
4.Ахборот маркетингини ташкил қилиш.
1.Маркетинг фаолиятининг ахборот ва коммуникацион таъминланиши. Ҳар бир корхонанинг маркетинг тизимида ахборот асосий аҳамиятга эга, чунки ҳар қандай маркетинг фаолияти товарлар ишлаб чиқариш бозорида вужудга келган аниқ вазиятли билишга асосланади. Кўпгина маркетинг тадқиқотлари ва тадбирларининг мақсади ахборотларга эришишга қаратилгандир. Зарур маркетинг ахборотларининг йўқлиги, ноаниқ ва муҳим бўлмаган маълумотлардан фойдаланиш жиддий иқтисодий хатоларнинг сабаби бўлиши мумкин.
Маркетинг ахборотларидан фойдаланишдан мақсад бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнида ноаниқликлар даражасини аниқлашдан, камайтиришдан иборатдир. Бу эса ўз ўрнида турли – туман ахборотларнинг катта ҳажмини йиғиш, сақлаш, узатиш ва ишлаб чиқишни талаб қилади.
Ахборот маҳсулотлари ва хизматлари маркетингида компьютер технологияларини қўллаш – давр талаби. Маркетинг маълумотларини доимо кузатиш ва сақлаш тизимида ахборотларни йиғиш бошқа маркетинг операциялари орасида катта ўринни эгаллайди
Маркетинг корхонанинг ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини бошқариш тамойили сифатида ташкил қилинади. Шунинг учун истеъмолчиларнинг талабларини қаноатлантириш ва энг катта фойда олиш мақсадларида бозор эҳтиёжларини ҳар тарафлама ўрнатиш нуқтаи назаридан муҳитнинг қуйидаги қисмлари ҳақидаги билимларга суянади:
- товар ва хизматлар бозори;
- товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш;
- ишлаб чиқариш ва сотиш бозори билан боғлиқ ташқи макроиқтисодий кўрсаткичлар.
2.Корхонада маркетинг бошқарувининг ахборот тизимлари. Маркетинг ахборот тизимлари муаммо соҳасининг бутун таркибий қисмларини бутлиги ва ўзаро боғлиқлиги асосида қурилади.
МАТнинг муаммо соҳаси ўз ичига ички ва ташқи ахборотлар маркетинг тадқиқотлари ва ахборотлар таҳлилининг натижалари тизимини олади. Ички ахборотлар тизими – корхона фаолияти ва ҳолатининг ҳар хил томонларини акс эттирувчи маълумотларга эга бўлади. Ташқи ахборот тизими – бунинг ёрдамида ташқи муҳитда вужудга келадиган ҳодиса ва вазиятлар ҳақида маълумотлар олинадиган манбалар ва услубий йўлларга мўлжалланган.
Ахборот – тижорат фаолиятининг предмети сифатида. Корхона маркетинг ахборот тизимларида коммуникацион жараёнларни аҳамияти ва хусусиятлари ахборотларни йиғиш, рўйхатга олиш ва узатиш ҳамда корхонанинг бозор ва ишлаб чиқариш жараёнини тартибга солишдаги тескари алоқа вазифасини амалга оширишда энг кўп даражада намоён бўлади. Ахборотларни йиғиш ва рўйхатга олиш, ташкил қилиш босқичлари маркетинг фаолияти коммуникацион жараённинг ажралмас қисми бўлади. Уларни амалга ошириш кўп меҳнат талаб қилишни тегишли малакага эга бажарувчиларнинг мавжудлиги ва катта молиявий ҳаражатлар билан боғлиқдир.
Маркетингнинг ахборот таъминоти. Маркетингнинг ахборот таъминоти аниқ фойдаланувчиларнинг ахборотга эҳтиёжини қаноатлантиришнинг, уни олиш, ишлаб чиқиш, жамлаш ва фойдаланиш учун қулай кўринишда топширишнинг махсус усуллари ва воситаларини қўллашга асосланган жараёндир.
Маркетинг тадбирларини бажариш учун зарур ахборотлар мажмуасини одатда маркетинг ахборотлар тизими деб аталади. Уни шаклланиши ва фаолият юритиши маркетингнинг ахборотли таъминланиши тизимига суянади.
Ривожланган МАТ ўз ичига қуйидаги тизимларни олади:
1. Ички ахборотлар;
2. Ташқи ахборотлар;
3. Маркетинг тадқиқотлари ахборотлари.
Белгиланиши бўйича маркетинг ахборотларини қуйидагиларга бўлиш мумкин:
Маълумотномавий ахборот – таништирувчи, ёрдамчи ҳарактерга эга.
Тавсияли ахборот – махсус маркетинг тадқиқотлари натижасида ёки босма нашрлар ва тижорат маълумотлари банкларида келтирилган маълумотларининг таҳлили асосида шакллантирилади.
Меъёрий ахборот – асосан ишлаб чиқариш соҳасида шаклланади ва ўз ичига ишлаб чиқаришнинг турли элементларининг меъёрлари ва меъёрномаларини ҳамда меъёрий қонунчилик ҳужжатларини олади.
Сигналли ахборот – одатда маркетинг муҳити объектларининг ҳақиқий ҳулқини режалаштирилганидан четга чиқиши пайдо бўлишини боришида вужудга келади.
Четда чиқишнинг сабаблари белгилангандан кейин уларни бартараф қилиш мақсадида тартибга солувчи ахборотда акс эттирилган тегишли тадбирлар бажарилади.
Ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши, унинг жаҳон интеграцион жараёнларига фаол қўшилиши хорижий шериклар фойдаланилаётган энг янги технологияларини тадбиқ этишга мажбур қилмоқда. Бугунги кунда бутун жаҳон бозори компьютер технологиялари билан тўладир.
Бутун жаҳонда талаб ва таклиф бўйича ахборотлар маълумотлар базасида сақланади, чунки бозор муносабатлари бозорни баҳолаш бўйича ҳудди шундай ахборот таъминоти жиҳатдан қўллаб-қувватлашга зарурият туғилади. Бу хусусан, ҳаммадан аввал йўлдошли алоқа коммуникацион тизимлари, маълумотларнинг йирик банкларига қаратилган глобал ахборот тизимларидир.
3.Маркетинг ахборот бошқарув тизимлари – бу ҳаммадан аввал информатиканинг замонавий ахборот коммуникацион ва дастурий воситалари асосида фаолият юритувчи интерактив хизматларнинг маркетинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида маркетинг ахборотларини йиғиш, сақлаш, фаоллаштириш ва ишлаб чиқишни таъминловчи мажмуидир.
Ҳозирги вақтда ҳар томонлама ривожланган жамиятни ахборотлашган деб атайдилар. Замонавий ахборот технологиялари туфайли инсоннинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фаолияти, унинг кундалик мулоқот соҳаси жаҳон цивилизацияси томонидан ишлаб чиқилган тажрибалар, билимлар ва маънавий бойликларни жалб қилиш ҳисобига ҳақиқатдан ҳам чегараси кенгаймоқда.
Инсон яшаётган дунё моддий ва номоддий объектлардан, ҳамда улар ўртасидаги алоқалар ва ўзаро ҳамкорликлардан иборатдир. Сезги органлари асбоблар ёрдамида қайд этилувчи атрофдаги дунёнинг далиллари маълумотлар деб аталади. Улар аниқ вазифаларни ҳал қилган тақдирда ахборотларга айланади. Вазифаларни ечиш натижасида янги билимлар тизимлаштирилади, ҳақиқий ёки текширувдан ўтган қонунлар, назариялар, тасаввурлар ва қарашларнинг бошқа мажмуалари кўринишида умумлаштирилган маълумотлар пайдо бўлади. Кейинчалик бу билимларнинг ўзлари бошқа вазифаларни ечиш ва ўтганларни аниқлаш учун зарур бўлган маълумотларнинг таркибига киришлари керак бўлиши мумкин.
Тижорат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ўзларининг моделларида фойдаланувчиларнинг моделларини ҳам ҳисобга олишга ҳаракат қиладилар.
Шундай қилиб, замонавий ахборот технологиялари ёрдамида яратилаётган ва тарқатилаётган асосий товар «ахборот маҳсулотлари ва хизматлари» дан иборат. Ўз-ўзича маълумотларнинг мавжудлиги, ҳатто ноёб бўлсада, агар фойдаланувчи уларни энг қулай шаклда ололмаса, тижорат муваффақиятини кафолатламайди.
4.Ахборот маркетингини ташкил қилиш. Ахборот фаолиятининг тижоратлашгани сари унга ишлаб чиқаришнинг, бошқаришнинг бозор тамойиллари сифатида маркетингнинг умумий тамойиллари асослана бошланди, бунда хўжалик қарорларини қабул қилишнинг асосида бозор ахборотлари ётади, қарорларнинг асосланганлиги эса товарларининг сотилиши билан текширилади. Бунинг натижасида ахборот маркетинги вужудга келади.
Ахборот маркетингининг элементлари қуйидагилардан иборат:
- ахборот бозорини таҳлил қилиш;
- ахборот маҳсулотлари ва хизматларининг нархларини шакллан-тириш;
- ахборот маҳсулотлари ва хизматларини ишлаб чиқарувчилар билан уларни фойдаланувчилари ўртасида ўзаро муносабатларини ўрнатиш;
- реклама – тарғибот тадбирлари.
Шундай қилиб, мультимедиа-тизимлар ҳозирги пайтда таълим ва касбга таёрлаш соҳасида, нашриёт фаолиятида (электрон китоблар), бизнесни компьютерлаштириш учун (реклама, мижозларга хизмат кўрсатиш), ахборот марказларида (кутубхона, музей) ва ҳоказоларда муваффақиятли қўлланилмоқда.
МОЛИЯДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
(Маърузалар матни)
1-мавзу. Кириш. (2-соат)
Жамиятни ахборотлаштириш. Ахборот инфраструктураси
Ахборотлаштириш концепцияси ва унинг вазифалари.
Молиявий иқтисодий инқироз шароитида ахборот коммуникация технологияларини тутган ўрни.
”Иқтисодиётда ахборот технологиялари“фанининг мақсад, вазифалари ва предмети.
Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш, компьютерлаштириш ва замонавий ахборот технологияларини иқтисодиётга тадбиқ қилиш тўғрисидаги қонунлари.
Қўланиладиган педагогик технологиялар: : ақлий ҳужум, кластер усули ва Power Point амалий дастурида презентация материалларидан (слайд) фойдаланилади. Электрон дарслик, виртуал стендлар талабаларга намойиш этиш тавсия этилади.
Тавсия этиладиган адабиётлар
Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. – Прeзидeнт Ислoм Кaримoвнинг 2009 йилнинг aсoсий якунлaри вa 2010 йилдa Ўзбeкистoнни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр йўнaлишлaригa бaғишлaнгaн Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг мaжлисидaги маърузaси // Халқ сўзи, 2010 йил 30 январь.
Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009
Alimov R.X, Begalov B.A., Yulchiеva G.T., Alishov Sh.A. “ Iqtisodiyotda axborot tеxnologiyalari”.O’quv qo’llanma. T: - Sharq, 2006. (3-11 betlar)
Алимов Р, Ходиев Б, Алимов Қ ва бошқалар. Миллий иқтисодда ахборот тизимлари ва технологиялари. -Т.: Шарқ, 2004. (5-16, 61-67 бетлар).
Ғуломов С.С., Алимов Р.Х. ва бошқалар. Ахборот тизимлари ва технологиялари. –Т.: Шарқ, 2000. (8-13 бетлар).
1.Жамиятни ахборотлаштириш. Ахборот инфраструктураси
Ахборотлаштириш - замонавий дунё тараққиётининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланиб, жаҳон фан-техникасининг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт ютуқларини ўзида мужассамлаштиради. Узлуксиз ахборот билан жамият таъминланиши натижасида ахборотлашган жамият юзага келади. Бу жамиятда барча фуқаролар, иқтисодий объектлар ва давлатнинг ахборотга бўлган эхтиёжини қондириш учун ҳамма шароитлар яратилган бўлади. Меҳнат қилувчиларнинг кўпчилиги ахборот ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш билан банд бўлади ёки бу жараёнларсиз ишлаб чиқариш мажбуриятларини бажара олмайдиган бўлади. Яъни, бундай жамият фуқаролари ахборот маданиятига эга бўладилар. Бу жараён инсон фаолиятининг барча жабҳаларига оид бой билимлар, ишончли ахборотлардан тўлиқ ва ўз вақтида фойдаланишни таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни жойларда тадбиқ этишни англатади. Бу компьютерлар ва ахборот тизимлари, махаллий ва глобал тармоқлар, Интернетнинг умумжаҳон тармоғи, мультимедиа технологиялари ва хакозоларни ўз ичига олади.
Ахборот инфраструктураси - ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва кишиларга етказиш шарт-шароитларни ривожлантириш имконини берувчи воситалар мажмуасидир. У ўз ичига қуйидагиларни олади: маълумотларнинг давлат миқёсидаги ва маҳаллий манбалар тизими ва алоқа тизими.
Маълумотларнинг давлат миқёсидаги ва маҳаллий манбалар тизими компьютер ва ахборот коммуникация воситалари ёрдамида турли туман ахборотларни автоматлаштирилган тарзда ишлаб чиқади. У ахборот-ҳисоблаш марказларининг минтақавий тармоқлари, иқтисодий объектлар, корхоналар, бирлашмалар ва уларнинг бўлинмалари инфраструктураларини, ҳамда АИЖларини ўз ичига олади.
Алоқа тизими - бу электрон почта, телекс, видеотекс, телефакс ,алоқа воситалари ва ҳисоблаш техникасининг бир-бирига муштарак бўлиб кетиши ва бошқалар. Булар тараққий эта бориб, маълумотлар билан таъминлашнинг умумдавлат ягона тизимига айланади.
2.1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Қарори билан Фан ва Техника Давлат қўмитаси қошида Ахборотлаштириш бўйича бош Бошқарма тузилди. Қўмита томонидан 1993 йил май ойида ахборотлаштириш ҳақида, 1994 йилда ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурларни хуқуқий муҳофазалаш тўғрисида қонунларнинг қабул қилиниши бу масалада туб бурилиш ясади. Ушбу қонунда мамлакатимиз замонавий ахборот технологияларини ривожлантириш, ахборот хизматлари соҳасини кенгайтиришни асосий йўналишлари аниқ-равшан белгилаб берилди.
2.Ахборотлаштириш концепцияси ва унинг вазифалари. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 2 декабрдаги фармойиши билан Ўзбекистон Республикасини Ахборотлаштириш концепцияси маъқулланди. Ушбу концепцияда ахборотлаштириш жамият тараққиётининг объектив жараёни эканлиги кўрсатиб ўтилди. Ахборотлаштириш концепцияси 3 та асосий мақсадга йўналтирилган:
Замонавий ахборот технологияларини ривожлантириш, давлатнинг барча субъектлари учун ахборот хизматларини кенгайтириш.
Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларда ахборот тизимлари шаклланишига кўмаклашиш.
3.Мамлакатни жаҳон ахборот тизимлари ва тармоқларига улаш
3.Молиявий иқтисодий инқироз шароитида ахборот коммуникация технологияларини тутган ўрни.
Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларида юқори натижаларга эришиши, жаҳон иқтисодий тизимида тўлақонли шериклик ўрнини эгаллай бориши, инсон фаолиятининг барча жабҳаларида замонавий ахборот технологияларидан юқори даражада фойдаланиш кўламлари қандай бўлишига ҳамда бу технологиялар ижтимоий меҳнат самарадорлигини ошишида қандай роль ўйнашига боғлиқ. Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганларидек: “Биз тезкор техникавий тараққиёт, шиддат билан ривожланаётган ва мунтазам янгиланаётган замонавий юқори технологиялар, ахборот – компьютер тизимлари асосида яшаётганимизни унутмаслигимиз керак.”[?].
Инсоннинг ахборотни қайта ишлаш бўйича имкониятларини кучайтирувчи замонавий технологиялар билан қуроллантириш - ахборотлаштириш саноатини жадал ривожлантиришни талаб этувчи энг мухим техник, иқтисодий вазифа ҳисобланади. Иқтисодиётда ахборот технологияларидан фойдаланиш иқтисодий ахборотлар сифати, унинг аниқлиги, объективлиги, тезкорлигини ва бунинг натижаси сифатида эса бошқарув қарорларини ўз вақтида қабул қилиш имконияти ошишини таъминлайди.
Демак, иқтисодий мутахасисликлар бўйича таълим олаётган талабаларни давр талабига жавоб бера оладиган етук мутаҳассис, комил инсон бўлиб тарбияланишларида, уларга «Иқтисодиётда ахборот технологиялари ва тизимлари» (ИАТ ва Т) фанини ўқитиш – давр талабидир. Жамиятни компьютерлаштириш, ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳал этиш учун 2002 йил 30 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисидаги» Фармони қабул қилинди. Президент Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди ва 2002-2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот – коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурини тасдиқлади, уларда телекоммуникациялар ва маълумотлар узатишни ривожлантириш, ресурслардан фойдаланиш, Интернет тармоғида ўз сайтларини яратишнинг мақсадли йўналишлари белгиланди.
Фармонда ва ҳукумат қарорида белгиланган дастурий чора-тадбирларнинг амалда рўёбга чиқарилиши бошқарувининг барча тармоқ ва минтақавий органларига, иқтисодий ва маданиятнинг барча соҳаларига, умуман, жамиятга дахлдордир. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун махсус Компьютерлаштиришни ва ахборот – коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгаш ташкил этилди. Кенгашнинг вазифаси бўлиб, 2010 йилгача бўлган даврда телекоммуникациялар ва маълумотлар узатишнинг миллий тармоғини ривожлантириш; давлат бошқарувига электрон технологияларни жорий этиш; электрон тижорат ривожлантириш бўйича дастурлар тайёрлаш ҳисобланади.
Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига айлантирилди, унга республикада ахборотлаштиришни ривожлантириш бўйича қўшимча функциялар юкланди. Ахборот хизматлари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш мақсадида компьютер ва ахборот–технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази ташкил этилди.
4.Иқтисодиётда ахборот технологиялари“фанининг мақсад, вазифалари ва предмети.
Мазкур фаннинг мақсади – талабаларга ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантириш, иқтисодиёт ва жамият хаётининг барча соҳаларида замонавий ахборот технологияларини қўллашни назарий ҳамда амалий асосларини ўргатишдан иборат. Ушбу мақсаддан келиб чиққан ҳолда мазкур фаннинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
ахборот, ахборот технологияси, ахборот тизими ва уларнинг тузилиши, туркумланишини ўрганиш;
ахборот технологиясини яратиш тамойилларини аниқлаш;
ахборот технологиясини ривожланиш босқичларини белгилаш;
ахборот тизимлари эволюциясини белгилаш;
ахборот технологиясини концептуал ва функционал модели билан танишиш;
компьютер техникаси ва телекоммуникация воситаларидан ташкилий, иқтисодий соҳадаги масалаларни ечишда фойдаланиш;
ахборот тизимларини дастурий, техник таъминотларини ўрганиш ва миллий иқтисодиётнинг турли соҳаларига қўллаш;
жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш;
фуқороларнинг ахборотга ортиб бораётган талаб-эҳтиёжларини янада тўллароқ қондириш ва ҳ.к.
Ўқув курсининг предмети бўлиб, ахборот технологияларини жорий қилиш усуллари, техник ва дастурий воситаларнинг назарий асослари ва уларни тегишли соҳаларда тадбиқ қилиш усуллари ҳисобланади.
Демак, ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантириш шу куннинг энг долзарб вазифалардан бири бўлиб, жамият тарақиётининг асосий омили ҳисобланади. Ахборотлашган жамиятга ўтиш жараёни бугун барча ривожланган мамлакатларни қамраб олди.
5.Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш, компьютерлаштириш ва замонавий ахборот технологияларини иқтисодиётга тадбиқ қилиш тўғрисидаги қонунлари.
Концепциянинг асосий қоидалари, вазифалари ҳисобга олинган ҳолда «Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш дастури» ишлаб чиқилди. Дастур 3 қисмдан иборат:
Миллий ахборот-ҳисоблаш тармоғини тузиш.
ЭҲМни математик ва дастурий таъминлаш.
Шахсий компьютер билан таъминлаш.
Мазкур дастурда Вазирлик ва Махкамаларнинг ахборот тармоқлари, Миллий ахборотни ҳисоблаш тармоғини яратиш, компьютерлар ва ҳисоблаш техникаси воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, янги ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш, ҳужжатлаштиришнинг меъёрий-услубий ва ҳуқуқий тизимини яратиш ва бошқалар жой олган. Юқоридаги кўрсатилган вазифаларни бажариш бир неча босқичда амалга ошириш кўзда тутилган.
Дастурни амалга ошириш борасида Хукуматимиз томонидан шу кунгача бир қанча Қарорлар қабул қилинди. Жумладан, 2002 йил 6 июнда «Компьютерлаштиришни янада ривожантириш ва ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ахборотлаштиришнинг миллий тизмлари барпо этилишини, иқтисодиётга ва жамиятнинг ҳар бир аъзоси ҳаётига компьютер техникаси ва ахборот технологиялари оммавий жорий этилиши учун шарт – шароитларни таъминлайди, жаҳон бозорида мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлилигини оширади.
2002 йил 12 декабрда «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари ахборот эркинлиги, принциплари ва кафолатларига риоя этилишини, ҳар кимнинг ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, фойдаланиш ва сақлаш ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини, шунингдек ахборотнинг муҳофаза қилинишини ҳамда шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
2004 йил февралда «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонунлар қабул қилинди. «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг мақсади ахборотлаштириш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонуннинг мақсади эса, электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2004 йил 29 апрелда “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Электрон ҳужжат айланишида электрон ҳужжатларни муҳофаза қилиш, электрон ҳужжат айланишининг иштирокчиларига ёки бошқа юридик ва жисмоний шахсларга зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
2005 йил 2 июнда Ўзбекистон Республиеаси Президентининг “Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Ушбу Қарорни қабул қилишдан мақсад кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни бажариш, республикамиз иқтисодиёти ва ижтимоий соҳалари учун замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали мутаҳассислар тайёрлаш, шунингдек, замонавий компьютер ва ахборот технологиялари соҳасида мутаҳассислар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари учун олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш ва уларнинг сифатини ошириш ҳисобланади.
Кўрсатиб ўтилган чора-тадбирлар мамлакат иқтисодиёти самарадорлигини ўсишида телекоммуникациялар, Компьютер ва ахборот–технологияларининг фаол роли ошишини, одамларнинг фаолият ва турмуши техник қурилмалар ва хизматларнинг энг замонавий турлари билан жихозланишини таъминлаш, республиканинг жаҳон жараёнларига муваффақиятли интеграциялашуви имконини беради.
Бу борада «Иқтисодиётда ахборот технологиялари ва тизимлари ” фанини ўқитиш катта аҳамият касб этади.
2-мавзу. Ахборот ресурслари – ахборот технологиясининг асосидир
(4 соат)
1- маъруза машғулоти
Ахборот: асосий тушунча ва таърифлар.
Ахборот ресурслари – иқтисодий категория.
«Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
Иқтисодий объектнинг ахборот ресурсларини шакллантириш манбалари.
Жаҳон ахборот бозорининг секторлари.
2- маъруза машғулоти
Иқтисодий ахборот ҳусусиятлари ва унга таъсир этувчи омиллар.
Ахборотнинг фойдалилик иши коэффициенти.
Ахборотни тежаш, иқтисодий самара.
Ахборотни ҳисоблаш формуласи ва нархига тасир этувчи омиллар.
Қўлланиладиган педагогик технологиялар: ақлий ҳужум, кластер, инсерт усули ва Power Point амалий дастурида презентация материалларидан (слайд) фойдаланилади. Электрон дарслик, виртуал стендлар талабаларга намойиш этиш тавсия этилади.
Ахборот – ресурс турлари сифатида
Ахборот: асосий тушунча ва таърифлар. «Ахборот» сўзи бирор иш ҳолати ёки киши фаолияти ҳақида маълум қилиш, хабар бериш, бирор нарса ҳақидаги маълумот, деган маънони англатади.
Ахборот тушунчаси инсон фаолиятининг барча соҳаларида фойдаланилади. Айни пайтда унинг миқдорий тавсифини, яъни техник–иқтисодий ва фалсафий, шунингдек, гносеологик(ахборот англаш воситаси сифатида), кибернетик каби бир қатор жиҳатларини фарқлайди.
1. Фалсафий нуқтаи-назаридан ахборот онгга нисбатан иккинчи даражали деб қаралади. Онг ҳам ўз навбатида борлиққа нисбатан иккинчи даражали. Шундан келиб чиққан ҳолда ахборот сигналларнинг тартибга солинган кетма-кетлик образи бўлиши лозим. Аниқроқ айтганда, семантикага(мазмун, моҳиятли) эга, фикр ташувчи бўлиши керак.
Ахборотнинг моддий ташувчиси ахборотни узатиш ва сақлашни акс эттиргандагина ахборот мавжуд бўлади, акс ҳолда борлиқ ахборотсиз қолади. Шундай қилиб, ахборот моддий ташувчининг узвий мазмуни ва моҳияти саналади.
2. Кибернетик нуқтаи-назаридан, тирик организм, автоматик ҳаракат-ланувчи машина ёки инсон-машина тизими томонидан амалга оширилган ҳар қандай жараёнда (онгли ёки онгсиз равишда) ахборот юзага келиши, уни қабул қилиш, узатиш, қайта ишланиши юз беради. Айни пайтда келадиган ахборот сигналлари объектининг ташқи таъсирларга бўлган реакциясини ишлаб чиқувчи сигналларга айлантирилади.
Сигналларни узатиш ва ахборотни қайта ишлаш материя ёки энергиянинг борлиқ ва вақтда ҳаракатланиши ҳамда объектлар ёки муҳитларнинг ўзаро алоқаси ҳолатини, таркибининг ўзгаришини юзага келтирувчи ҳар қандай жараёнлар ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
3. Ахборот назариясида кўпинча «ахборот миқдори» тушунчасидан фойдаланилади. Бунда асосан шу нарса англашиладики, ахборот – бу ахборот олингунча ва олингандан сўнг мумкин бўлган жавоблар сонининг функцияси эканлиги таъкидланади. Ахборот ҳаракатланиши ундаги мавҳумликни (ноаниқликни) бартараф этишдан иборат.
4. Информатика назариясида сақлаш, қайта тузиш ва узатиш объекти саналган барча маълумотлар ахборот деб юритилади. Бундай ҳолларда ахборот, бошқарув мақсадида уни қайта ташкил этиш нуқтаи назаридан кўриб чиқилади.
5. Иқтисодий – ҳўжалик фаолиятида ахборот деганда, кенг маънода, атроф муҳит тўғрисидаги ҳар қандай маълумотлар тушунилади. Бу маълумотлар атроф-муҳит билан ўзаро алоқадан, унга мослашишдан ва унинг ўзгариши жараёнидан олинган бўлиши мумкин.
6. Истеъмолчи нуқтаи назаридан, ахборот - бу энг охиридаги фойдаланувчи томонидан олинган тушунчалар ва фойдали деб баҳоланган янги маълумотдир.
Юқорида қайд этилганларни изоҳлаган ҳолда, ахборотга қуйидагича таъриф келтириш мумкин. Ахборот - бу, яратувчиси доирасида қолиб кетмаган ва хабарга айланган, билимлар ноаниқлиги, тўлиқсизлиги даражасини камайтирадиган ҳамда оғзаки, ёзма ёки бошқа усуллар (шартли сигналлар, техник воситалар, ҳисоблаш воситалари ва ҳоказо) орқали ифодалаш мумкин бўлган атроф-муҳит (объектлар, воқеа-ходисалар) тўғрисидаги маълумотлардир.
Мазкур йўналишда қуйидагилар муҳим саналади:
ахборот - бу ҳар қандай маълумот эмас, балки у мавжуд ноаниқликларни камайтирувчи янги бир маълумотдир;
ахборот уни яратувчидан ташқарида мавжуд бўлади, у ўз яратувчисидан узоқлашган, инсон тафаккурида акс этган билимдир;
ахборот хабарга айланади, қачонки у белгилар кўринишида маълум бир тилда ифодаланса;
хабар моддий ташувчига ёзиб қўйилиши мумкин (хабар ахборотни узатиш шаклидир);
хабар унинг муаллифи иштироксиз акс эттирилиши мумкин;
у жамоат коммуникацияси каналлари орқали узатилади;
Ахборот иқтисодий объект учун қуйидаги имкониятларни беради:
иқтисодий объектнинг стратегик, тактик ва тезкор мақсад ҳамда вазифаларини белгилаш;
иқтисодий объектнинг, бўлинмаларнинг жорий ҳолатини, улардаги жараёнларни назорат қилиш;
асосли ва ўз вақтидаги қарорларни қабул қилиш;
мақсадга эришишда бўлинмалар ишини мувофиқлаштириш ва ҳоказо.
Ахборот технологиялари информатиканинг таркибий қисмидир. Ахборот технологиялари (АТ) – бу усуллар тизими ва ахборотларни йиғиш, сақлаш, излаш, қайта ишлаш, узатиш йўлидир. У информатиканинг предмети ҳисобланади, ҳамда бошқарув амалиётини ўтказишни, ишлаб чиқаришни бошқаришни, илмий изланишлар ва иқтисодиётда корхоналарнинг ташкил топишини, уларнинг техник ривожланиши натижасида миллий иқтисоднинг янги тармоқларини юзага келтиради. Ахборот технологиялари иқтисодий масалаларни ҳал қилишда қуйидаги асосий жараёнларни ўз ичига олади:
Ахборотни йиғиш ва рўйхатдан ўтказиш;
Ахборотни тартиблаш, таҳлил қилиш ва узатиш;
Маълумотларни кодлаштириш;
Маълумотларни сақлаш ва излаш;
Иқтисодий ахборотларни қайта ишлаш;
Ахборотни чоп этиш ва ахборотдан фойдаланиш;
Қарор қабул қилиш, бошқарув таъсирини ишлаб чиқиш.
Ахборот хусусиятларини ўрганиш ҳамда инсон фаолиятининг турли соҳаларида фойдаланиш ва тарқатиш билан шуғулланадиган фан информатика деб аталади. Информатиканинг асосий вазифаси – давлат бошқарув органларининг, саноат ва тадбиркорлик ҳамда бошқа соҳалардаги ахборот эҳтиёжини қондириш учун моддий-техник базани яратишдир.
Информатиканинг асосий учта йўналиши мавжуд.
Биринчи йўналиш ахборотни узатиш, йиғиш ва қайта ишлашнинг техник воситаларини ривожлантириш назарияси билан боғлиқ. У ўз ичига ҳисоблаш комплексларини, локал ва глобал ҳисоблаш тармоқлари, алоқа назариясини олган кенг илмий-оммавий соҳадир.
Иккинчи йўналиш маълумотларини қайта ишлаш бўйича ҳар-хил амалий вазифаларни ҳал этиш юзасидан турли категориядаги фойдаланувчилар учун техник воситалар билан самарали ишлашни ташкил қилиш имконини берадиган, дастурий таъминотни ишлаб чиқишга йўналтирилган, математик ва амалий фанлар комплексини ўз ичига олган дастурлаштиришдир.
Бу йўналишга алгоритмлаштириш тиллари назарияси, маълумотларни ташкил этиш, сақлаш, қидириш ва қайта ишлаш назарияси, тизимли ҳамда амалий дастурлаштириш назарияси киради.
Ахборот тизимини яратишда иккинчи йўналишни умумий ва амалий дастурий таъминот деб аташ қабул қилинган.
Учинчи йўналиш – автоматлаштирилган усулда турли даражадаги вазифаларни ҳал этиш моделлари, алгоритмлари, тартиби, технологиясини ишлаб чиқиш ва ташкил қилишдир
Мамлакат Президенти И.А. Каримов 2001 йил май ойида Олий Мажлиснинг V сессиясида сўзлаган нутқида компьютерлаштириш ва ахборот технологияларини ишлаб чиқаришга, мактаблар ва олий ўқув юртларини дастурларига, фуқароларнинг кундалик турмушига жорий этиш бўйича Ўзбекистоннинг юксак даражаларга эришиши юзасидан аниқ вазифаларни қўйди.
Ахборотни кодлаштириш. Ахборотни хабарга айлантириш усулларидан бири – уни моддий ташувчи воситасига ёзишдир. Бундай ёзиш жараёни кодлаштириш, деб юритилади.
Агар компьютер техникасидан фойдаланиш учун мўлжалланган моддий ташувчилардан фойдаланилса, у ҳолда маълумотлар билан ишлашга тўғри келади. Бу ҳолда ахборотни сақлаш, қайта ишлаш, узатиш ва киритишни автоматлаштириш мақсадида уларни шартли белгиларга айлантириш ахборотларни кодлаштиришни англатади.
Маълумотлар. Ахборот истеъмолчига етиб боргунча бир қатор ўзгариш-ларга учрайди. Оралиқ босқичларда хабарнинг моҳиятига кўра хусусияти иккинчи даражага тушиб қолади, натижада «ахборот» тушунчаси нисбатан чекланган «маълумотлар» тушунчаси билан алмаштирилади. Шунинг учун ҳам маълумотларни ахборотнинг компьютердаги тасвири деб айтиш мумкин.
Маълумотлар бир-бири билан ўзаро боғланган далил ва рақамлар, фикрлар тўпламини ифодалайди. Ахборот ва маълумотлар ўртасидаги фарқ таъкидланмайдиган ҳолларда улар аноним сифатида ишлатилади.
Ҳужжат, ҳужжат айланиши. Ахборот тизими доирасида ҳар қандай иқтисодий объект ҳужжат ва ҳужжат айланиши ишига дуч келади. Ҳужжат – бу маълум бир қоидага кўра расмийлаштирилган, белгиланган тартибда тасдиқланган қоғоз, овоз ёки электрон шаклдаги ахборот хабаридир. Ҳужжат айланиши – ҳужжатларни яратиш, изоҳлаш, узатиш, қабул қилиш ва архивлаштириш, шунингдек уларнинг ижросини назорат қилиш ҳамда уларни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоялаш тизимидир.
Ахборот жиҳатлари. Ахборотни учта асосий жиҳатдан кўриб чиқиш мумкин, яъни, прагматик, семантик ва синтаксис томонидан. Ахборотни айнан шу жиҳатдан кўриб чиқиш автоматлаштирилган ахборот тизимини лойихалаштиришда муҳим аҳамиятга эга.
Прагматик жиҳат ахборотларнинг амалий жиҳатдан фойдалилиги, истеъмолчи учун қанчалик қимматли эканлиги ва қарор қабул қилишдаги аҳамияти нуқтаи назаридан кўриб чиқади. Ахборотни прагматик ўрганиш бошқарувнинг турли даражаларида қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган кўрсаткичлар таркибини аниқлаш, кўрсаткичлар ва ҳужжатларнинг унификациялаштирилган тизимини ишлаб чиқиш имконини беради.
Семантик жиҳат ахборотларни ўрганишда ахборотнинг моҳиятини очиш ва унинг элементларининг мазмунан аҳамияти ўртасидаги муносабатларни кўрсатиш имконини беради.
Ушбу жиҳат ахборот қисмлари ўртасидаги боғлиқликларни кўриб чиқади. Мазкур даражада ахборот мажмуининг ташкил бўлиш қонуниятлари (реквизитлардан кўрсаткичлар, кўрсаткичлардан ҳужжатлар шакллантириш) тадқиқ этилади. Ахборотнинг миқдорий баҳоси ушбу даражада ахборотнинг шаклланиш жараёнини баён этиш, ҳужжатлар ҳаракатланишининг оқилона йўналишини ҳамда уларни қайта ишлашнинг технологик вариантини танлаш имконини беради.
Хуллас, ахборотни турли жиҳатларида ўрганиш уларнинг тартиби ва таркибини, пайдо бўлиш қонуниятини, ҳажм, вақт ва сифат жиҳатидан тавсифини (тўлиқлиги, ишончлиги, эскирмаганлиги, аниқлиги), аниқлаш, шунингдек ахборот олиш, қайта ишлаш, ҳимоя қилиш имконини беради.
Иқтисодий объектнинг ахборот ресурслари. Ресурс - бирор нарсанинг заҳирасини, манбаини англатади. Мамлакат миллий иқтисодининг ҳар қандай тармоғи таҳлил этилаётганида унинг табиий, меҳнат, молиявий, энергетик ресурсларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Бу тушунча иқтисодий категория саналади.
Моддий ресурслар жамият маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш учун мўлжалланган меҳнат ва хом-ашёлари мажмуидир. Масалан, хом-ашё, материаллар, ёқилғи, энергия, ярим тайёр маҳсулотлар, деталлар ва хакозо.
Табиий ресурслар – инсонларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш учун жамият томонидан фойдаланиладиган объектлар, жараёнлар, табиат шароитлари, жараёнлари, объектларидир.
Меҳнат ресурслари – жамиятда ишлаш учун умумтаълим ва касбий билимга эга кишилар;
Молиявий ресурслар – давлат ёки тижорат таркиби ихтиёридаги пул манбаларидир.
Энергетик ресурслар – энергия омиллари, масалан, кўмир, нефть, нефть маҳсулотлари, газ, гидроэнергия, электроэнергия ва ҳоказо.
Шуни қайд этиш лозимки, ҳар қандай кўламдаги иқтисодий объектнинг керакли даражада ишлаши учун фақат ушбу ресурсларнинг ўзи етарли эмас. Чунки ишлаб чиқариш учун моддий, молиявий ва меҳнат ресурслари бўлишнинг ўзи кифоя қилинмайди. Уни қандай ишлатишни билиш, бу соҳадаги технологиялар хақида кўплаб ахборотга ҳам эга бўлиш талаб этилади. Шу боис ҳам ахборот, ахборот ресурслари ҳозирги кунда алоҳида иқтисодий категория сифатида қабул қилинмоқда.
Агар, ахборот ресурслари оқилона ташкил этилса ва ўринли фойдаланилса, у меҳнат, моддий ва энергетик ресурслар эквиваленти сифатида иштирок этиши мумкин.
Бундан ташқари ахборот – қолган барча ресурслардан самарали фойдаланиш ва уларнинг исроф қилмасликка ёрдам берадиган ягона ресурс саналади.
Ахборот ресурлари – ахборот тизимидаги(кутубхоналар, архив, жамғармалар, маълумотлар банклари ва ҳоказо) алоҳида ҳужжатлар ва ҳужжатларнинг бутун бир мажмуидир. Ахборот ресурсларини ахборот тизимидаги барча ахборотлар ҳажми, деб тушуниш мумкин. Масалан, мамлакат учун бу мамлакатнинг ахборот ресурси саналади, иқтисодий объект доирасида эса – иқтисодий объектнинг ахборот ресурси, деб юритилади. Бошқача айтганда, ахборот ресурслари – моддий ташувчи воситаларда қайд этилган ва жамият фойдаланиши учун мўлжалланган барча билимлар демакдир.
Ахборот, ахборот ресурслари ҳар доим мавжуд бўлган, аммо уларга ўз хусусиятига кўра, иқтисодий категория сифатида қаралмаган. Гарчи кишилар бошқарув соҳасида ахборотдан доимо фойдаланиб келган, бўлса ҳам.
Жамият ривожланиб бориши ва технологияларнинг мураккаблашиши натижасида, ахборот ҳажми шунчалик кўпайиб кетдики, уни бошқарув соҳасида қайта ишламасликнинг иложи бўлмай қолди.
Бошқарув ирархиясининг пайдо бўлиши, товар-пул муносабатларининг юзага келиши, ҳисоблаш машиналарининг яратилиши бошқарув учун катта ҳажмдаги ахборотларни қайта ишлашда ушбу қийинчиликларни енгиш имконини берди.
Ҳозирда ривожланиш даражаси шу даражага етдики, эндиликда ахборот ҳажми ва мураккаблиги ахборот саноатини яратишни талаб қилмоқда. Ах-боротлар миқдори мамлакат миллий иқтисоди, тармоқ, иқтисодий объектлар ривожланишини белгилайди. Ахборот стратегик ресурсга айланиб, ахборот ресурслари эса унинг муҳим турларидан бири саналади.
Ҳозирги пайтда ахборот ҳажмининг ортиши ва унинг мураккаблик даражасининг юксалиши ахборот индустриясини барпо этишни талаб этмоқда. Ахборот мавжудлиги мамлакатнинг ривожланиши, тармоқлар, иқтисодий объектлар юксалишини белгилаб беради. Ахборот стратегик ресурс, ахборот ресурслари эса улардан энг муҳими бўлиб қолди. Бу заҳиранинг умумий фойдаланадиган ҳажми яқин келажакда давлатларнинг стратегик, шу жумладан мудофаа қобилиятини белгилаб беради.
Иқтисодий объектнинг ахборот ресурсларини шакллантириш манбалари. Ҳар қандай иқтисодий объект айрим бир ташқи муҳитда фаолият кўрсатади. Ушбу иқтисодий объект ички муҳитни ҳам юзага келтиради. Ички муҳит иқтисодий объектнинг тузилмавий бўлинмалари ва у ерда ишловчи ходимлар орқали уларнинг технологик, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа муносабатларида шаклланади.
Юзага келиш манбаига боғлиқ ҳолда иқтисодий объект доирасидаги ахборот ресурсларини ташкил этувчи ички ва ташқи ахборотлар мавжуд.
Ички муҳит ахбороти одатда аниқ бўлиб, хўжаликнинг молиявий ҳолатини тўлиқ акс эттиради. Уни таҳлил этиш кўпинча стандарт формаллашган процедуралар ёрдамида амалга оширилади.
Ташқи муҳит – иқтисодий объектдан ташқарида бўлган иқтисодий ва сиёсий субъектлардир. Бу объектнинг мижозлар, воситачилар, рақобатчилар, давлат органлари ва хакозо билан иқтисодий, ижтимоий, технологик, сиёсий ва бошқа муносабатларини ўз ичига олади.
Ташқи муҳит хақидаги ахборот кўпинча тахминий, ноаниқ, нотўлиқ, зиддиятли, эҳтимолли бўлади.
Бу ҳолатда у ностандарт қайта ишлаш усулларини талаб этади.
Иқтисодий объект турли манбалардан қуйидаги ташқи ахборотни олиши мумкин:
1. Иқтисодиётнинг аҳволи хақида умумий ахборот. Манбалар: ахборот – тахлилий материаллар, ихтисослашган газеталар, журналлар, Интернет ресурслари.
2. Ихтисослашган иқтисодий ахборот: молиявий бозор бўйича.
3. Товарлар нархлари бўйича ахборот. Манбалар: ихтисослашган журнал ва бюллетенлар, каталоглар, Интернет маълумотлар базаси.
4. Ўзига хос ахборот. Турли манбалар, жумладан, Интернет. Уни ахтаришда излаб топиш тизимларидан фойдаланилади.
5. Давлат бошқариш органларидан ахборотлар (қонунлар, қарорлар, солиқ органлари хабарлари ва ҳоказо).
Ҳар қандай ресурслар каби, ахборот ресурсларини ҳам бошқариш мумкин, лекин уларни миқдорий ва сифат жиҳатидан баҳолаш методологияси, уларга бўлган эҳтиёжни олдиндан белгилаш ҳали ишлаб чиқилмаган, шунга қарамай иқтисодий объект даражасида ахборот эҳтиёжларини ўрганиш, ахборот ресурсларини режалаштириш ва бошқариш мумкин ва зарур. Ахборот ресурсларини бошқариш деганда:
ҳар бир даражада ва бошқариш функцияси доирасида ахборотга бўлган эҳтиёжларни баҳолаш;
иқтисодий объектнинг ҳужжат айланишини ўрганиш, уни оптималлаш, ҳужжатлар тури ва шаклларини стандартлаш, ахборот ва маълумотларни тўплаш;
маълумотлар турлари номуносиблигини енгиб ўтиш;
маълумотларни бошқариш тизимини яратиш англанилади.
Жаҳон ахборот бозорлари. Жаҳон бозорида ахборотни қуйидаги асосий секторларга бўлиш мумкин:
1. Ишбилармонлик ахбороти сектори (биржа, молиявий, тижорат, иқтисодий ва статистик) қуйидагиларни қамраб олади:
биржалар, биржа ва молия ахбороти махсус хизматлари, брокер компаниялари берадиган қимматбаҳо қоғозлар, валюта курслари, ҳисоб ставкалари ва котировкалари, товарлар ва капиталлар бозорлари, инвестициялар, нарх-наволар хақидаги биржа ва молиявий ахборот ва ҳоказолар;
иқтисодий ва статистик ахборотни – давлат хизматларини, шунингдек шу соҳадаги тадқиқотлар, ишланмалар ва консалтинг билан банд компаниялар тақдим этадиган динамик, башорат моделлари ва баҳолар кўринишидаги рақамли иқтисодий, демографик ва ижтимоий ахборотлар;
махсус ахборот хизматлари берадиган иқтисодиёт ва бизнес соҳасидаги янгиликлар;
компаниялар, фирмалар, корпорацияларнинг асосий фаолият йўналишлари ва ишлаб чиқарган маҳсулотлари, нархлари, молиявий аҳволи, алоқалари, олди-сотди битимлари ва раҳбарлари ҳақидаги тижорат ахбороти.
2. Фан–техника ва махсус ахборот сектори. Фундаментал ва амалий фанларнинг барча тармоқлари, таълим, маданият ва инсон фаолиятининг бошқа соҳаларидаги библиографик, рефератив ва маълумотнома ахборотини, кутубхона ва ихтисослашган хизмат орқали бошланғич манбаларга бўлишни, матнли маълумотлар, тўла жамли нусхалар, микрофильмлар, касб бўйича ахборот ва хўжалик мутаҳассислари учун махсус маълумотлар олиш имкониятини таъминлашни қамраб олади.
3. Истеъмолчилик ахбороти сектори янгиликлар хизмати ва матбуот ахбороти, маълумотнома адабиётлар, қомуслар, оммавий ва қизиқарли ахборотни қамраб оладики, улардан бўш вақтда, уй шароитида фойдаланилади. Бу сектор шунингдек, махаллий янгиликлар, об-ҳаво, транспорт қатновли жадвали ва ҳоказоларни ҳам ўз ичига олади.
Ахборот ҳусусиятлари ва унга таъсир этувчи омиллар
Ахборот ресурслар турларидан бири сифатида. Ахборот товарнинг ҳар икки хусусиятига: истеъмол қийматининг мавжудлиги (фойдалилиги, қадр-қиммати) ва қийматига (яъни ижтимоий меҳнатнинг айрим сарфиёти) эга бўлади.
Ахборот ва товарлар сифатидаги буюм-нарсалар объектининг умумий ва фарқли хусусиятлари мавжуд.
Бу объектларнинг одатдаги маҳсулот ва моддий заҳиралар билан қуйидаги боғлиқлиги бор: уларга истеъмол сўрови мавжуд; улар мулкий объектлардир, яъни уларга эга бўлиш, фойдаланиш ва эгалик қилиш мумкин; улар аниқ ишлаб чиқарувчилар (таъминотчилар)га эга; улар қиймат ва тегишли нархга эга; улар турли шарт-шароитларда етказиб берилиши мумкин.
Бироқ ахборот заҳиралари ва технологияларнинг ўзаро бир қатор жиддий фарқлари мавжудки, улар қаторига қуйидагилар киради:
чекланмаган миқдорда сотиш;
амалий жиҳатдан йўқ қилиб бўлмаслик;
аниқ фойдаланувчилар шарт-шароитларига инвидуал мослаш зарурияти (умумтизимли пакетлардан ташқари);
объектларни муаллиф хамроҳлигида етказиб бериш мажбурияти;
нафақат фойдаланиш, балки иккиламчи тиражлашга ҳам турли чекланмалар қўйиш имконияти;
муаллифлик ёки таъминотчилик хуқуқларига риоя қилишни идентификациялаш (бир хиллаштириш) нинг мураккаблиги;
такрорланувчи объектларнинг кўплиги. Турли ўхшаш вазифаларни бажарувчи маҳсулотлардан фарқли равишда, ахборот бир аниқликни турлича акс эттириши мумкин. Масалан, савдо-сотиқ учун бирор бир маҳсулотнинг миқдори ҳақида якуний ахборотнинг бир неча вариантлари таклиф этилиши мумкин;
билвосита ахборотнинг фойдалилиги;
фойдаланиш натижасида қадрсизланиш. Чиндан ҳам, маълумотлар билан танишиб, улардан айримларининг талабга жавоб бермаслигига ишонч ҳосил қилиб, ҳарид ҳақидаги таклифни қондириш тўғри бўлади. Бироқ таклифлар бўйича ишончли маълумотлардан фойдаланмаслик ёки уни мажбурий унутиш бутунлай мумкин эмас;
баҳолашни олдиндан билиб бўлмаслиги. Агар маҳсулот баъзи чекланган динамикада баҳоланса (талабнинг бир миқдорда йўқ бўлишли ёки юзага келиши мумкин эмас), ахборот эса (лекин технология эмас) бир лаҳзада буткул нол даражага тушиб кетиши мумкин;
оддий рақобат шароитида таклиф этилган бир ахборот иккинчисининг долзарблик хусусиятини йўққа чиқариши мумкин;
истеъмолчилик хусусиятларининг қисман ёки тўлиқ ноаниқлилиги;
фақат жисмоний эскириш ва белгиланган ёки ноаниқлик вақтда долзарбликни йўқотиш мавжудлигини англатувчи жисмоний яроқлилик;
истеъмолчига маълумотни қисқа вақтда узатиш ва шундай қисқа вақтда тасдиқни қабул қилиб олиш имконияти;
автоматик тиражламайдиган технологияни доимо ҳам аниқ бир пайтда етказмаслик;
етказиб беришга доимий равишда тайёрлик;
ҳам сотувчига, ҳам ҳаридорга нисбатан маълумотлар ва технологияларни, шунингдек товарни сотиш ёки сотмаслик фактини ҳам маҳфий сақлаш имкониятининг борлиги.
Фойдаланувчиларнинг қониқиш даражаси қуйидаги ўзаро боғлиқ мезонларга боғлиқ:
а) сифатига, яъни ахборот қийматини (фойдалилигини) белгиловчи ахборот эҳтиёжларини ҳаридлаш даражасига;
б) манфатига, яъни умуман иқтисодий самарадорликни оширишга;
в) ҳаражатларга, яъни ахборот ҳажми билан белгиланадиган ахборот қийматига. Ахборотнинг сифат хусусиятлари (фойдалилиги)га: тўлақонлилик, қабул қилишнинг бемалоллиги, долзарблик ҳозиржавоблик, аниқлилик ва ҳоказолар киради.
1. Тўлақонлилик. Ахборот тўлақонлилиги объект фаолиятининг у ёки бу томонларининг миқдорий ва сифат параметрларини аниқ белгилаш ҳамда мос қарорларни ишлаб чиқаришда ифодаланилади.
Ахборотнинг нотўлақонлилиги қарорлар қабул қилишда хатоларга олиб келиши мумкин.
2. Ишончлилик қабул қилинадиган қарорлар самарадорлиги сақланадиган етиб келган ва натижавий ахборотларда муайян даражада бузилишларга йўл қўяди.
3. Ахборотни қабул қилишнинг бемалоллиги вақт бирлигида маълумотларни қабул қилиш тезлиги билан белгилади. Шу боис ҳам маълумотлар кўпроқ жадвал шаклида берилади, у нафақат ахборот мазмунини очиб беради, балки енгил қабул қилинади ҳам.
4. Маълумотларнинг долзарблилиги муайян вақт мобайнида аниқ вазифани амалга ошириш учун яроқлилигини ифодалайди. Шу боис ҳам долзарблилик, ҳозиржавоблилик ва тезкорлик ахборотга хос хусусиятлардир.
5. Кечикмаслик ахборотнинг қулай ёки белгиланган вақтда келиб тушишини англатади. Бу талабни бузиш ахборотни қадрсизлантиради.
6. Аниқлилик унинг тўғрилигини, деталлаштириш даражасини англатади. Ахборотнинг аниқлилиги унинг барча истеъмолчилар томонидан бир хил қабул қилинишини таъминлайди.
7. Тезкорлик вақт ўтгач ахборот эскириши ва долзарблилигини йўқо-тишини акс эттиради.
Ахборотнинг ўз вақтида қабул қилинмаслиги қарор қабул қилишни кечиктиради, оқибатда қабул қилинаётган қарорлар ўзгарувчан шароитда талабга жавоб бермайди. Ахборот қанчалик тезкор бўлса, у шунчалик қимматли бўлади.
Ахборотнинг қадрлилиги аниқлик даражаси ошгани сайин ёки хабар қилинаётган ва аниқ натижалар ўртасидаги фарқ камайганда тез кўтарилади. Тўлиқроқ ва ишончли ахборот тўғри қарорни қабул қилишни таъминлайди.
Ахборотнинг қиммати ушланиб қолиш вақти ошиши билан камаяди, шу туфайли ахборот эскиради.
Ахборотни қайта ишлашда ушланиб қолиш камайганда, биринчидан, қарорлар олдинроқ қабул қилиниши мумкин, иккинчидан, унинг мазмуни яхшиланилади.
Ахборот фойдали бўлиши учун ҳар бир дақиқада ҳал этиладиган муаммо билан боғлиқ бўлиши лозим. Фақат ишга тегишли ахборотлар фойдаланувчиларга ўз вақтида ва мазмунли қарор қабул қилиш имконини беради. Улар эса ўзига зарур маьлумотларни излашга ортиқча вақт сарф этмайди. Агар мавжуд ахборот ишлаб чиқилаётган қарор билан боғлиқ бўлмаса, у бирор қийматга эга бўлмайди. Фойдаланувчининг ахборот ёки ишнинг қандайдир қисмини билиши (ёки билмаслиги) ҳам ахборот қийматининг муҳим омилидир.
Шундай қилиб, ахборотнинг қиймати фақат унинг миқдори билангина белгиланмайди. Ахборот бирлигининг қиймати ёки мураккаблилиги даражасига қараб баҳолаш ҳам муҳим. Унда бошқарув ходимлари ишини улар ишлаб чиқараётган ахборот миқдори ва қиймати бўйича (бошқариш самарадорлиги учун зарур ва етарли бўлган) баҳолаш имконияти туғилади. Ушбу формула бўйича фойдаланувчи (ижрочи) фойдали иши коэффициенти шундай баҳолаш кўрсаткичи бўлиб хизмат қилиши мумкин:
Учиқ * lчиқ
h = ----------------- (1)
Укир * lкир
Бунда lчиқ, lкир – тегишлича кирувчи ва чиқувчи ахборот қиймати; Учиқ, Укир – тегишлича кирувчи ва чиқувчи ахборот ҳажмларидир.
Ахборотни тежаш. Ахборотни қайта ишлаш ва фойдаланиш жараёнлари – меҳнат жараёнлари, бошқарув меҳнатини тежаш муаммоси экан, демак бу энг аввало ахборотни тежаш муаммосидир. Ахборотни тежаш тамойили шундайки, у билан боғлиқ жараёнлар ундан фақат ишлаб чиқаришда фойдаланилгандагина мақсадга мувофиқ бўлади.
Ахборотни тежаш йўларидан бири доимий ва ўзгарувчан ахборот ўртасида тўғри нисбатни ўрнатишдир. Бунда доимий ахборот солиштирма оғирлигининг аниқ шароитлардаги энг кўп имкониятларини кўзда тутиши лозим.
Ахборот тўлақонлигининг ўлчови бўлиб (яьни фактик ёки лойихалаштирилган) Jлой дан вақт бирлиги ёки бир бошқарув туркуми (жараён, иш) мобайнида мазкур шароитдаги максимал ахборот миқдори Jmах га oғиши ахборот тўлақонлигига ўлчови бўлиб хизмат қилиши мумкин, чунки ахборот тўлақонлиги охир - оқибатда унинг миқдори билан белгиланади.
Ахборот тўлақонлилик коэфициенти ўлчами Кб қуйидаги формула билан белгиланади:
Jлой
Кб = -------------- (2)
Jmах
Ахборот миқдорининг ошиши билан унинг қиймати, яъни у билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар ортади. Бироқ бу қийматнинг ўсиши бир текис ривожланмайди, чунки у ахборот миқдори ошгандагина ортади. Бу, ахборот бирлигига ҳаражатлар миқдори ортиши сабабли ахборотни қайта ишлаш мураккаблиги ошиши натижасида ўсиши билан изоҳланади. Демак, ахборот тўлақонлилиги коэффиценти ахборотга кетган ҳаражат билан боғлиқ.
Тескари белгилар билан олинган йўқотишлар ўлчами иқтисодий самарани (охир-оқибатда фойдани) ифодалайдики, у ахборот нотўлақонлиги ва ўз вақтида етказилмаганлиги туфайли йўқотишларни бартараф этиш натижасида олиниши мумкин.
Иқтисодий самара (Э) билан ахборотни йўқотиш (S) ўртасидаги алоқа қуйидаги боғлиқликда ифодаланади:
1 - М
Э = -------- * Ss (3)
М
бунда М - йўқотишлар ёки иқтисодий самара коэфиценти (уларнинг максимал аҳамиятига нисбатан).
S2mах максимал йўқотишлар ахборот умуман йўқ пайтида юзага келади. Уларнинг ўлчами ахборотсиз тўғри қарор қилиш эҳтимоли ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши лозим.
М коэффиценти ўз навбатида ахборот тўлақонлиги коэффиценти (Кб)дан, у билан боғлиқ ҳаражатлар (S1) ва йўқотишларга (S2) боғлиқ. Демак, ахборот тўлақонлиги коэффиценти оптималлиги шароитларини икки ёқлама акс эттириши мумкин: ҳаражат ва йўқотишлар суммасини минималлаштириш, яъни (S1ҚS2) min ёки фойда ва ҳаражатлар ўртасидаги фарқни максималлаштириш, яъни (Е-S)mах. Ахборот ҳаражатлари унинг миқдорига, шунингдек сифат ҳарактеристикаларига боғлиқ ҳолда белгиланади.
Ахборотни ҳисоблаш. Умумий ҳолатда ахборотни мазмуни, усули ва миқдори билан тавсифлаш мумкин.
Ахборот миқдори тушунчаси ўтган асрнинг 30-йилларида юзага келди ва 50-йилларда асосан алоқа техникаси мақсадлари учун шаклланди. 1948 йили К.Э.Шеннон ахборот миқдорини аниқлаш учун шундай классик формулани берди:
N 1
J = Σ Pi log ------- (4)
i=l Pi
бунда N – эҳтимолий хабарлар сони; Pi – i хабарлар эҳтимоллиги.
Формула қуйидаги кўринишда ҳам қўлланилади:
m
J = - h Σ Pi log Pi (5)
i=l
бунда m – рамзлар(элементлар) сони, улардан хабар тузилиши мумкин, n – бир хабардаги рамзлар сони.
Ахборот тизимларини яратиш борасида амалиётдаги сақланган ахборот миқдори ҳисобга олинади, шу боис ахборот ҳажмини ҳужжатлар сони, шакли, сатрлар сони, белгилари, рамзлари, ёзувлар, сигналлар, хабарлар миқдори билан белгиланади.
Ахборот нархига таъсир этувчи омиллар ахборотни қайта ишлаш нархи ва унинг истеъмол сифати ҳисобланади. Ахборот сифатини ошириш одатда техник ва дастурий воситаларга қилинадиган ҳаражатларнинг миқдорини муайян даражада оширишни талаб этади. Ахборот узатиш тезлигининг ошиши, қайта ишлашда ушланиб қолиш даврининг камайиши, ахборот аниқлигининг ошиши, тизим иши ишончлилигининг ортиши, ахборотдан фойдаланишнинг қулайлашиши, ахборотни қайта ишлаш ва умумлаштириш даражасининг ошиши унинг қадр-қимматини оширади ва тегишлича нархи ҳам ошади.
Асосий адабиётлар
Ғуломов С.С, Алимов Р.Х, ва бошқалар. “Ахборот тизимлари ва технологиялари”. “Шарқ”, Т-2000 й.
Алимов Р.Х, Юлчиева Г.Т., Алишов Ш.А. “Ахборот технологияси ва тизимлари”. Маъруза матнлари. Т: - ТДИУ, 2005 й.
Алимов Қ, Абдувоҳидов А ва бошқалар. “Ахборотлар технологияси асослари” Ўқув қўлланма. Т: - ТДИУ, 2003 й.
Алимов Р.Х., Новосардова С.А., Отажонов У.А. Информационные технологии в экономике. Ташкент, ТГЭУ, 2005 г.
Балдин К.В., Уткин В.Б. Информационные системы в экономике. Учебник. - М.: ЮНИТИ – ДАНА, 2005 г.
3-мавзу. Иқтисодий тизимларнинг умумий таърифи ва хусусиятлари. Бошқарув тизими. (4 соат)
1- маъруза машғулоти
Тизим: асосий тушунча ва таърифлар.
Ташкилий тизим: автоматлаштирилган ва автоматлаштирилмаган.
Ахборот тизимларини ишлаб чиқишдан мақсад.
2- маъруза машғулоти
Бошқарув тизими - иқтисодий объект сифатида.
Бошқариш тизимининг ишлаши ва бошқарувнинг кибернетик модели.
Бошқарув тизимининг поғоналилиги.
Қўлланиладиган педагогик технологиялар: ақлий ҳужум, кластер усули ва Power Point амалий дастурида презентация материалларидан (слайд) фойдаланилади. Электрон дарслик, виртуал стендлар талабаларга намойиш этиш тавсия этилади.
Иқтисодий объект – тизим сифатида
Ахборот тизимини ишлаб чиқишдан мақсад – ташкилий лойиҳалаштириш, технологик ва ҳоказо жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда тизим фаолиятининг самарадорлигини оширишдир.
Ўрганилаётган фан соҳасини акс эттирувчи ҳам умумий, ҳам айрим хусусиятларга эга бўлган тизимнинг кўплаб тушунча ва таърифлари мавжуд.
Умумий ҳолатда тизим, деганда улар орасидаги ва уларнинг хусусиятлари ўртасидаги алоқалар мажмуига эга бўлган, яъни бир-бирига чамбарчас боғланган қисмлардан иборат бутун бир объектлар мажмуаси тушунилади. Бундай таърифдаги тизимга қуйидагиларни мисол қилиб келтириш мумкин: деталлар ва туташтирувчи қурилмалардан йиғилган машина; хужайраларнинг бутун мажмуини ташкил этувчи тирик организм; турли ресурслар, бир-бири билан боғланган кўплаб ишлаб чиқариш жараёнлари ва кишилар жамоалари яхлитлигида юзага келган корхоналар ва ҳоказо. Бундай ҳолларда объектлар (қисмлар) ягона тизим сифатида ишлайди, яъни ҳар бир объект, кенжа тизимлар, умумий тизим олдидаги ягона мақсад учун ҳаракат қилади.
«Тизим»ни аниқлашга қуйидаги атамалар киради: «объектлар», «алоқалар», «хусусиятлар».
Объектлар – тизимнинг бир бўлаги ёки компонентлари бўлиб, жисмоний, математик ўзгарувчан тенгламалар, қоида ва қонунлар, технологик жараёнлар, ахборот жараёнлари, ишлаб чиқариш бўлинмалари каби кўплаб чекланмаган қисмларга эга.
Хусусиятлар – бу объектнинг сифатини ифодаловчи параметрлардир. Хусусият тизимнинг маълум бир ўлчамга эга объектларини битталаб миқдорий жиҳатдан баён этиш имконини беради. Объектларнинг хусусиятлари тизим ҳаракати натижасида ўзгариши мумкин.
Алоқалар объектлар ва уларнинг хусусиятларини тизим жараёнида ягона яхлитликка бирлаштиради. Бунда барча тизим элементларининг кенжа тизимлари ва тизимлар ўртасида алоқа бўлиши назарда тутилади. Айрим умумий қонуниятлар, қоидалар ёки тамойиллар билан бирлашувчилар ўртасида алоқанинг мавжуд бўлиши тизимнинг асосий тушунчаси саналади. Бошқалар билан бирор-бир алоқага эга бўлмаган элемент кўриб чиқилаётган тизимга кирмайди. Тизимнинг хусусиятлари қуйидагилар саналади: элементлар мураккаблиги, мақсадга қаратилганлиги, турли-туманлиги ҳамда улар табиати, таркиблашганлиги, бўлинишлигидир.
Ахборот тизимлари. Тизимлар таркиби ҳамда асосий мақсадларига кўра фарқланади. Қуйида 2.1-жадвалда турли элементлардан иборат бўлган ва турли мақсадларга қаратилган бир қанча тизимлар намуна сифатида келтирилган.
2.1 - жадвал
Тизимлар намунаси
Тизим |
Тизим элементлари |
Тизимнинг асосий мақсади |
Иқтисодий объект |
Одамлар, жиҳозлар, материаллар, бино ва ҳакозо |
Товар ишлаб чиқариш |
Компьютер |
Электрон ва электромеханик элементлар, алоқа тармоқлари ва ҳоказо |
Маълумотларни қайта ишлаш |
Телекоммуникация тизими |
Компьютерлар, моделлар, кабел, тармоқ дастурий таъминот ва ҳоказо |
Ахборот узатиш |
Ахборот тизими |
Компьютерлар, компьютер тармоқлари, ахборот ва дастурий таъминот, одамлар. |
Касбий ахборот ишлаб чиқариш |
Ташкилий мураккаблик тизимнинг асосий хусусияти саналади ва у элементлар ўртасидаги ўзаро алоқалар (ўзаро ҳаракатлар) миқдори билан аниқланади. Элементлар ўртасидаги чатишиб, қўшилиб кетган ўзаро алоқалар шундай тузилганки, у бирорта параметр алоқасининг ўзгаришига олиб келади.
Тизим бутунлигининг ўзига хослиги билан аниқланадиган янги хусусиятларнинг пайдо бўлиши баъзан эмержентлик (инглизча «emergent» - юзага келувчи, пайдо бўлувчи) деб аталади. Тизимларни қисмларга, айниқса ўзи таркиб топадиган элементларга бўлганда бундай вазифалар ёки тавсифлар ўз-ўзидан йўқ бўлади.
Мақсадга қаратилганлик. Тизим умумий хусусиятга эга, яъни у умумий мақсадга эришишга ҳаракат қилишга қаратилган. Тизимнинг мақсадга йўналтирганлигини ифодаловчи барча элементлар учун умумий бўлган ўзаро алоқаларнинг мақсадли қоидалари мақсаднинг мавжудлигини белгилайди.
Тизимнинг таркиблашганлиги – бу тизимнинг алоҳида элементлари ва уларнинг ташқи муҳит билан ўзаро ҳаракати ўртасидаги ички алоқаларнинг доимий таркибидир. Тизим таркиби – унинг фаолияти самарадорлигини кўп жиҳатдан белгиловчи муҳим тавсифлардан бири саналади.
Тизимнинг бўлиниши – бу унинг мақсадлар ва вазифаларга жавоб берувчи маълум белгилар бўйича ажратилган элементлар ёки бир қатор кенжа тизимлардан тузилганлигини англатади. Кенжа тизимлар бундай ажратилишнинг асосини ташкил этиб, бунда элементлар ўртасидаги алоқалар кўпроқ, кенжа тизимлар ўртасида эса камроқ бўлади.
Тизим тушунчаси шу маънода нисбийки, тизим элементининг ўзи ҳам мураккаб тизим бўлиши мумкин. Бирор белги бўйича ажратилган тизим ўзига нисбатан юқори даражадаги тизим элементи бўлиши мумкин.
Ташқи муҳит. «Тизим» тушунчаси тизимга кирувчи бир қатор элементларни чеклайди: шартли равишда чекланган чегара ўранади, ундан ташқаридаги элементлар эса ушбу тизимга кирмай қолади. Бундан англашиладики, тизим ўз-ўзидан эмас, балки бошқа кўплаб элементлар қуршовида мавжуд бўлади. Айрим масалаларни ҳал этишда бизни бу ташқи муҳитнинг барча элементлари эмас, балки ушбу масала нуқтаи-назаридан ташқи муҳитни ташкил этувчи, кўриб чиқилаётган тизимга бирор-бир алоқаси бўлган элементларгина қизиқтиради. Ташқи муҳит – бу кўрилаётган тизимга таъсир кўрсатувчи ёки кўрилаётган масала шароитида унинг таъсири остида бўлган, тизимдан ташқаридаги ҳар қандай табиат элементларидир. Чунки, реал шароитларда тизимларнинг ҳар бири алоҳида эмас, балки бошқалари ёнида, бир-бирига боғлиқ ҳолда ишлайди. Тизимларни таҳлил ва синтез қилиш чоғида алоқаларнинг икки хил тури ажралиб туради: ички ва ташқи алоқа. Ташқи алоқага эга тизимлар очиқ деб, унга эга эмаслари эса ёпиқ алоқа деб аталади.
Тизимлар таснифи. Тизимларни қиёслаш ва фарқлаш, уларнинг бир-бирига ўхшашлари ва фарқлиларини ажратиш орқали таснифлаш амалга оширилади.
Таснифлаш – бу фақат борлиқ модели ва уни турли белгилар яъни, кириш ва чиқиш жараёнларининг баёни, уларнинг келиб чиқиши, бошқарув тури, бошқарувнинг ресурслари билан таъминланганлиги ва ҳакозо бўйича амалга ошириш мумкин. Тизимни мазкур белгига кўра таснифлаш 2.1-расмда келтирилган.
2.1 - расм. Тизимлар таснифи
Сунъий тизимлар – бу инсон томонидан яратилган тизимлардир.
Табиий тизимлар бу табиатда ёки жамиятда инсон иштирокисиз юзага келган тизимлар.
Аралаш тизимлар таъбий ва сунъий тизимларни ўз ичига олади.
Эргономик тизимлар – бу, «машина – инсон - оператор» мажмуи.
Биотехник тизимлар – тирик организмлар ва техник қурилмалар кирадиган тизимлардир.
Ташкилий тизимлар – бу, зарурий воситалар билан жиҳозланган кишилар жамоасидан ташкил топган тизимлар саналади.
Ташкилий тизим – бошқариш, шунингдек, ташкилий тузилма, мақсадлар, бошқариш самарадорлиги ва ходимларни рағбатлантириш қоидалари мезонлари учун фойдаланадиган, ходимларнинг юриш-туриши ва техник воситаларнинг ишлатилиш тартибини белгиловчи қоидалар йиғиндисидир.
Ташкилий тизимлар ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланувчи кишилар жамоасининг ишлаб чиқариш фаолиятини бошқариш учун мўлжалланган. Охиргиси анча муҳим ҳолат ҳисобланади, чунки ташкилий тизимлар техник воситаларнинг ўзига хослигини, хусусан, бошқарув воситаларини ҳисобга олиши лозим.
Тизимда бошқарув объекти – бу муайян моддий заҳираларга эга ва аниқ маҳсулотни олишга йўналтирилган ишлаб чиқариш операцияларини бажарувчи вазирлик, идора, корхона, цех, ишлаб чиқариш, участкалар, ижрочилар жамоаси ёки айрим шахслардир. Бошқарув объектининг фаолияти ишлаб чиқариш жараёни чоғидаги турли ҳолатлардаги вазифаларни амалга оширишга бўйсиндирилган.
Бошқарув органи объектни бошқариш учун ташкилий тизимдан фойдаланувчи шахс ёки шахслар гуруҳи саналади.
Ташкилий тизимлар автоматлаштирилган ёки автоматлаштирилмаган бўлиши мумкин.
Ташкилий тизимлар бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Дастлабки ўзига хослиги шуки, тизимнинг асосий элементи мураккаб, фаол тизим бўлган инсондир. Инсон юриш-туриши, хулқи жиҳатларининг амалий талабларини баён этувчи норасмий моделларини тузиш жуда мураккаб, баъзан эса иложи йўқ. Айни пайтда инсон ташкилий тизимларда қарор қабул килувчи шахс (ҚҚШ) ҳисобланади.
Ташкилий тизимларнинг иккинчи ўзига хослиги – кўп мақсадли ишлаш хусусиятидир. Ушбу тизимлар фаолиятининг самарадорлиги умуман олганда ҳам унинг кичик тизим ва элементларини ташкил этувчиларига кўра кўплаб миқдордаги техник, иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар билан белгиланади. Самарадорликни баҳолашнинг кўпқирралиги кўпгина ўзаро боғлиқ жиҳатлар бўйича бошқаришни ташкил этиш заруриятига олиб келади. Бунда тизимнинг бошқа элементлари билан моддий ва ахборот жиҳатдан ўзаро таъсирини ташкил этиш талаб этилади.
Учинчи ўзига хослик – ташкилий тизимларнинг узлуксиз ривожланишини ўз ичига олади, у янги эҳтиёжлар пайдо бўлиши, бу эҳтиёжларни ташқи ва ички шарт-шароит ҳамда ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда қондириш йўлларини такомиллаштиришдан иборат. Оқибатда, объектлар тармоқлари доимий ўзгаради, унинг элементлари ўртасида янги алоқалар пайдо бўлади. Шунингдек, ҳам алоҳида объект, ҳам умуман тизим сифатида бошқариш тизими ўзгаради.
Ахборот тизимлари. Ахборот тизимлари ахборот ва ахборот технологиялари каби жамият пайдо бўлган вақтдан буён мавжуд, чунки унинг ҳар қандай ривожланиш босқичида бошқарувга эҳтиёж бўлади. Бошқарув учун эса тизимлаштирилган, олдиндан тайёрланган ахборот талаб қилинади.
Ахборот тизими тегишли иқтисодий объектлар (объектлар)да фаолият кўрсатувчи ва турлича тузилувчи ахборотлар мажмуи унинг ахборот тизимини ташкил этади.
Ахборот тизимларининг асосий вазифаси – барча ресурсларни самарали бошқариш учун иқтисодий объектларга керакли бўлган ахборотларни ишлаб чиқиш, иқтисодий объектни бошқариш учун ахборот ва техникавий муҳитни яратишдан иборат.
Бошқарув тизимини кўриб чиқиш давомида бошқарувнинг қуйидаги учта даражасини ажратиб кўрсатиш мумкин: стратегик, тактик ва тезкор (2.2-расм). Ушбу ҳар бир даражаларнинг ўз вазифалари бўлиб уларни ҳал этишда ахборотга бўлган эҳтиёж, яъни ахборот тизимига нисбатан талаб юзага келади. Бу талаблар ахборот тизимидаги тегишли ахборотларга қаратилган. Ахборот технологиялари талабларни қайта ишлаш ва мавжуд ахборотлардан фойдаланиб жавобларни шакллантириш имконини беради. Шундай қилиб, бошқарувнинг ҳар бир даражасида керакли қарорни қабул қилиш учун асос бўлувчи ахборот пайдо бўлади.
Бошқарув даражаси аҳамиятлигига кўра қанча юқори бўлса, мутаҳассислар ва менежерларнинг ахборот технологиялари ёрдамида бажарадиган иш ҳажми шунча кам бўлади. Бироқ, бу ҳолда, ахборот тизимининг мураккаблиги ва интелектуал имкониятлари ҳамда менежернинг қарор қабул қилиш чоғидаги роли ортади. Бошқарувнинг ҳар қандай даражаси турли миқдор ва турли даражадаги ахборотга муҳтож бўлади.
Пирамида асосини шундай ахборот тизими ташкил этадики, унинг ёрдамида ижрочи – ходимлар маълумотларни қайта ишлаш билан, қуйи бўғиндаги менежерлар эса – тезкор бошқарув билан шуғулланишади. Пирамида юқо-рисида – стратегик бошқарув даражасида ахборот тизимлари ўз ролини ўзгар-тиради ва белгиланган вазифа ёмон бажарилган шароитда қарор қабул қилиш бўйича юқори бўғин фаолиятини қўллаб–қувватловчи стратегик даражага айланади.
Ахборот ва қарорлар мазмунига мувофиқ иқтисодий объектда маълум бир даражанинг ахборот тизими пайдо бўлади (2.3-расм).
Ахборот тизимидаги ишлар қуйидаги мақсадда олиб борилади:
ахборотга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;
ахборот тўплашни амалга ошириш;
ташқи ёки ички манбалардан ахборот келишини амалга ошириш;
ахборотни қайта ишлаш, унинг тўлиқлиги ва аҳамиятини баҳолаш ҳамда уни қулай кўринишда тақдим этиш;
истеъмолчиларга тақдим этиш ёки бошқа тизимга узатиш учун ахборотни чиқариш;
йўналишларни баҳолаш, башоратларни ишлаб чиқиш, муқобил қарорлар ва ҳаракатларни баҳолаш, стратегияларни ишлаб чиқиш учун ахборотлардан фойдаланишни ташкил этиш;
мазкур иқтисодий объект ходими қайта ишлаган ахборотлар бўйича тескари алоқани ташкил этиш, келадиган ахборотларни тузатишни амалга ошириш.
Бу барча ҳаракатлар иқтисодий объектнинг ахборот тизими доирасида у ёки бу ахборот технологиялари ёрдамида амалга оширилади.
Ҳар қандай иқтисодий объект учун ахборот эҳтиёжини аниқлашдан тортиб то ахборотдан фойдаланишгача бўлган тизим ишининг кетма-кетлигини белгилаш энг муҳим масала саналади. Бу ўринда гап, иқтисодий объектда ҳал этиладиган масалаларни турларга ажратиш, ахборотларни олиш, қайта ишлаш ва фойдаланиш даврийлигини белгилаш, келадиган ва чиқадиган ҳужжатларни стандартлаш, ахборотларни қайта ишлаш тартибини стандартлаш тўғрисида кетаяпти.
Ахборот тизимига нисбатан сўровларни, шунингдек, уларга жавобнинг шаклланиш тартибини эскирган ва эскирмаган турларга бўлиш мумкин. Эскирган вазифаларни ва ахборотни қайта ишлаш тартибини ажратиб олиш уларни шакллантириш, кейинчалик автоматлаштириш имконини беради. Асосий масала, иқтисодий объектда фойдаланиладиган ахборот технологияси бунинг учун инфратузилмани таъминлай олиш ёки олмаслигида.
Ҳозирги кунда ахборот тизими ҳақида компьютер техникаси ёрдамида амалга оширилган тизим деган фикр юзага келган. Ахборот технологиялари каби ахборот тизимлари ҳам техник воситалардан фойдаланиб ва уларсиз ҳам фаолият кўрсатиши мумкин. Бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувоффиқ масала.
Иқтисодий объект ахборот тизимида ахборот ҳажмининг ўсиши, уни янада мураккаб усулларда қайта ишлашни тезлаштириш эҳтиёжи ахборот тизимининг ишини автоматлаштириш, яъни ахборотларни қайта ишлашни автоматлаштириш заруриятини келтириб чиқаради.
Автоматлаштирилмаган ахборот тизимида ахборот ва қарорлар қабул қилиш билан боғлиқ барча ҳаракатлар инсон томонидан амалга оширилади. Ахборотни қайта ишлаш жараёнини автоматлаштириш алгоритмлар доирасида ҳал қилувчи қоидаларни қайта ишлашнинг юзага келишига олиб келади. Бу ҳам ўз навбатида «соф ахборот тизими»нинг бошқарув ахборот тизимига, яъни бошқарув жараёнида қўлланиладиган маълумотларни йиғиш, сақлаш, тўплаш, қидириш, қайта ишлаш ва узатиш тизимига айланишига олиб келади. Ахборот тизимида бошқариш ва шунингдек инсоннинг қарор қабул қилиш бўйича иши қисман амалга оширилган.
Бошқарув тизимининг тузилиши ва ишлаш тамойиллари
Ишлаб чиқариш ва иқтисодий объектларнинг мавжудлиги жамиятнинг у ёки бу эҳтиёжларини қондириш билан белгиланади. Бундай ҳар бир бундай объект ўзгарувчан муҳит (давлат бошқарув органлари, бошқа объектлар) билан муайян муносабатларда бўлади ва ўзаро таъсирнинг мавжудлигини ҳамда ўз вазифасининг бажарилишини таъминлайдиган кўплаб турли элементлардан ташкил топади.
Иқтисодий объект – бу ён-атрофдан захиралар оладиган ва уларни ўз фаолияти маҳсулотларига айлантирадиган барқарор расмий ижтимоий тузилмадир.
Иқтисодий объектнинг муҳит билан ўзаро таъсири натижасида турли хил ўзгаришлар юз беради. Бу ўзгаришлар бир-бириги ўта қарама-қарши икки шаклга эга бўлиши мумкин. Булар: деградация (иқтисодий объектнинг мураккаблашуви, ахборотнинг жамланиши), яъни иқтисодий объектнинг емирилиши ҳамда ривожланиши. Бундан ташқари, иқтисодий объект ва муҳит ўртасида вақтинчалик мувозанат ҳам бўлиши мумкин, шу туфайли иқтисодий объект бир қанча муддат ўзгармай қолади ёки фақат тескари ўзгаришларга учрайди. Объектда бу ўзгаришлар бошқариш зуруриятини юзага келтиради. Бошқача қилиб айтганда, мақсадга йўналтирилган таъсир кўрсатади.
Бошқариш – бу ўта муҳим функция, усиз ҳеч бир иқтисодий объект мақсадга йўналтирилган фаолият юрита олмайди. Бошқаришнинг мақсади рақобат курашида омон қолиш, кўпроқ фойда олиш, муайян бозорларга чиқиш ва ҳоказолардир.
Бошқариш аниқ бир иқтисодий объектларнинг ўзига хослиги ва бошқариш мақсадларига боғлиқ ҳолда уларни барқарорлаштириш, сифат белгиларини сақлаш, муҳит билан иқтисодий мувозанатни ушлаш, иқтисодий объектни такомиллаштиришни ва у ёки бу фойдали самарага эришишни таъминлашга имкон беради.
Бошқаришни амалга ошириш алоҳида вазифа саналади. Уни бажариш учун иқтисодий объектнинг айрим элементлари ихтисослашади. Шу боис ҳам иқтисодий объект доирасида бошқариладиган жараён (бошқариш объекти) ва бошқарувчи қисм (бошқарув органи) ни ажратиб кўрсатиш мумкин. Уларнинг йиғиндиси бошқарув тизими сифатида белгиланади.
Бошқариладиган объект кириш оқимларини (масалан, хом-ашё, материаллар) чиқиш маҳсулотларига (тайёр маҳсулот) айлантириш бўйича операциялар йиғиндисини бажаради.
Бошқарувчи қисм олдига қўйилган мақсадга эришиш жараёнида бошқарилувчи объектни ташкил этиш учун зарур бўлган операциялар йиғиндисини бажаради.
Бошқариш тизимининг ишлаши. Бошқариш тизимининг ишлаши ахборот базасида, олдига қўйилган мақсадга мувофиқ ҳолда бошқариладиган объект, унинг кириш ва чиқишлари (1,2,4 алоқалари) ҳолати бўйича амалга оширилади (6). Объектни бошқариш бошқарувчи таъсирни узатиш йўли билан амалга оширилади (3). Ташқи муҳит билан алоқа тизими стрелка билан кўрсатилган (5). Бошқаришнинг асосий тамойили – тескари алоқа тамойилидир (ёпиқ цикл бўйича бошқариш).
Бошқариш жараёни муайян мақсадга эришишга йўналтирилган. Шундан келиб чиқиб бошқариш жараёнини бошқариладиган объектдаги жараёнга мувофиқ келувчи мақсад ва ҳажм ўртасидаги фарқни камайтиришга интилиш сифатида кўриб чиқиш мумкин.
Бошқариш жараёнида тўғри ва тескари алоқа каналлари бўйича тизимнинг бошқарувчи ва бошқарилувчи қисмлари ўртасида ахборот алмашинуви кечади. Олдига қўйилган мақсадларни бажариш учун тизимнинг бошқарувчи қисми бошқарилувчи объектга ахборот узатишнинг тўғри канали бўйича бошқарувчи таъсирлар жўнатади. Тескари алоқа канали бўйича бошқарилувчи объектдан бошқариш жараёни ҳолати ва бошқарувчи таъсир бажарилиши натижалари ҳақида ахборот келиб тушади.
Тизимнинг бошқарувчи қисми киришида келадиган ахборот таъсир кўрсатади. У бошқариш объектидан (масалан, хом-ашё, материаллар келтирилганлиги хақидаги маълумотлар) ташқаридан (7) ҳамда ичкаридан (1,2,4) олинган маълумотларни ўз ичига олади.
Кўрилганлардан келиб чиқилса, бошқариш моҳиятини бошқарилувчи объектга бошқарувчи таъсир кўринишида етказилувчи қарорлар қабул қилиш учун барча келиб тушувчи ахборотни тизимнинг бошқарилувчи қисмида қайта ишлаш, деб изоҳлаш мумкин.
Иқтисодий объектнинг ахборот тизими. Ахборот контури доирасида бошқариш мақсадлари хақида, бошқарилувчи жараён ҳолати хақида, бошқарувчи таъсирлар хақида ахборотга эга бўлинади ва узатилади. Ахборот контури ахборотларни йиғиш, узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш воситалари, шунингдек, ахборотларни ишловчи ходимлар билан биргаликда мазкур иқтисодий объектнинг ахборот тизимини ташкил этади. Бу тизим динамик ривожланувчидир, чунки ахборот ўзгаришларга учрайди, унинг тезлиги иқтисодий объект бажараётган вазифаларга боғлиқ. Ахборот тизимига кирадиган маълумот сифатида ахборотни шакллантирувчи ахборот манбалари ва маълумотларни йиғиш тизими, кўриб чиқилади. Чиқадиган ахборот сифатида эса қарорларни шакллантириш ва қабул қилиш, яъни ахборотдан мақсадли равишда фойдаланиш тизими таҳлил этилади. Демак, ахборот тизими ахборотни бошланғич йиғиш ва ундан иккиламчи фойдаланиш тизими билан ўзаро боғлиқ.
Бошқарув тизимининг поғаналилиги. Одатда исталган иқтисодий объект бир неча объектлардан иборат мураккаб комплекс бўлиб, уларнинг ўзи ҳам бошқарув жараёни ва қисмларидан ташкил топган.
Одатда объектнинг бошқариш қисмида бошқаришнинг олий, ўрта, қуйи даражаси фарқланади (2.5-расм). Улардан ҳар бири ўз функциялари тўплами, компетенция даражаси билан изоҳланади ва тегишли ахборотга муҳтож бўлади.
Бошқаришнинг юқори даражасида стратегик бошқариш, иқтисодий объект вазифаси, бошқариш мақсадлари, узоқ муддатли режалари, уларни амалга ошириш стратегияси белгиланади. Бошқаришнинг ўртача даражаси - техник бошқарув даражаси ҳисобланади.
Бошқариш даражаси (бошқарув фаолият тури) ҳал этиладиган масаланинг мураккаблиги билан белгиланади. Масала қанчалик мураккаб бўлса уни ҳал этиш учун шунчалик юқори даражадаги бошқарув талаб этилади. Бу ўринда шуни назарда тутиш керакки, оҳиста (тезкор) ҳал этишни талаб этувчи оддий масалалар нисбатан кўп юзага келади. Демак, улар учун тезкор қарор қабул қилинадиган, нисбатан қуйи бошқарув даражаси қабул қилинади. Бошқарув пайтида шунингдек, қабул қилинадиган қарорларни амалга ошириш динамикасини ҳам ҳисобга олиш зарур. Бу ҳол бошқарувга вақтинчалик омил нуқтаи назаридан қараш имконини беради.
|
2.5-расм. Бошқариш даражаларининг ўзаро таъсири
Тезкор бошқарув даражаси кўп марта қайтарилувчи вазифалар ва операцияларини ҳал этишни ҳамда келадиган жорий ахборотлар ўзгаришини тез қайд этишни таъминлайди. Мазкур даражада бажариладиган операциялар ҳажми ҳам, бошқарув қарорларини қабул қилиш динамикаси ҳам етарлича юқори. Уни кўпинча вазият ўзгаришига тез жавоб қайтариш зарурияти туфайли тезкор бошқарув даражаси, деб ҳам юритишади.
Ўрта (тактик функционал) бошқарув даражаси биринчи даражада тайёрланган ахборотларни олдиндан таҳлил этишни талаб қиладиган масалалар ечимини таъминлайди. Мазкур даражада бошқарувнинг таҳлил вазифалари кенг аҳамиятга эга бўлади. Ҳал этиладиган масалалар ҳажми камаяди, бироқ уларнинг мураккаблиги ошади. Айни пайтда керакли ечимни ҳар доим ҳам тезкор ишлаб чиқиш имкони бўлмайди. Бунинг учун етмаган маълумотларни йиғиш, таҳлил этиш ва фикрлашга қўшимча вақт талаб этилади. Бошқарув хабар келиб тушган вақтдан то қарор қабул қилиш ва уни амалга оширгунча, шунингдек қарорни амалга ошириш вақтидан то унга бўлган таъсирни қайд этгунча бўлган айрим оралиқ тўхталишлар билан боғлиқ.
Стратегик даража иқтисодий объектнинг узоқ муддатли стратегик мақсадларига эришишга йўналтирилган бошқарув қарорларини танлашни таъминлайди. Мадомики, қабул қилинадиган қарорлар натижалари орадан узоқ вақт ўтгач кўринар экан, ушбу даражада стратегик режалаштириш каби бошқарув вазифалари муҳим аҳамиятга эга. Бошқарувнинг бошқа функциялари бу даражада етарлича тўлиқ ишлаб чиқилмаган. Кўпинча бошқарувнинг стратегик даражаси стратегик ёки узоқ муддатли режалаштириш деб юритилади. Ушбу даражада қабул қилинган қарорнинг ҳаққоннийлиги узоқ вақт ўтгачгина ўз тасдиғини топиши мумкин. Қарор қабул қилиш маъсулияти жуда катта. Бу математик ва махсус аппаратлардан фойдаланган ҳолдаги таҳлил натижалари билангина эмас, шунингдек, менежерларнинг касбий интуицияси билан ҳам белгиланади.
Бошқарувнинг учта даражасидаги фаолият мазмуни 2.2-жадвалда келтирилган.
Бошқарувнинг ҳар бир даражасидаги маълум бир меҳнат тақсимоти бошқарув қисмининг алоҳида элементларига режалаштириш, ташкиллаштириш, ҳисобга олиш ва назорат, баён этиш, таҳлил ва бошқарув каби алоҳида вазифаларни бириктиришга олиб келади. Бу вазифалар турли ҳажмда ва бошқарувнинг турли даражасида амалга оширилади. Уларнинг айримлари ҳатто бошқарувнинг бирор бир даражасида ҳам амалга ошмаслиги мумкин.
2.2-жадвал
Бошқарувдаги уч даражанинг фаолият мазмуни
Тавсиф |
Юқори даража |
Ўрта даража |
Қуйи даража |
1 |
2 |
3 |
4 |
Режалаштириш |
Салмоқли |
Ўртача |
Энг кам |
Назорат |
Энг кам |
Салмоқли |
Салмоқли |
Вақтинчалик истиқбол |
1 йилдан 5 йилгача |
1 йилгача |
Кунма-кун |
Фаолият соҳаси |
Ўта кенг |
Тўлиқ функционал соҳа |
Битта функция ёки вазифанинг бир қисми |
Фаолият мазмуни |
Нисбатан таркиб-сиз, чекланмаган |
Ўртача чекланган |
Ўта чекланган |
Мураккаблик даражаси
|
Жуда мураккаб, кўп ўзгаришли |
Камроқ мураккаб ўзгаришли, кўпроқ ҳолда аниқланишга мойил |
Оддий |
Иш кўлами |
Қийинлашган
|
Нисбатан камроқ мураккаб |
Нисбатан оддийроқ
|
Фаолият Натижалари |
Режалар, чоралар ва стратегия |
Вазифаларни бажариш жадвали |
Тугал маҳсулот |
Фойдаланиладиган ахборот тури |
Ташқи |
Ички, анча аниқроқ
|
Ички, илгаригиларидан, анча аниқ |
Фаолият тури |
Ижодий ёндошув |
Жавобгарлик, ишонтириш, бажариш қоби-лияти |
Ишга лоиқайдлик, самарадорлик |
Бошқарув фаолиятига алоқадор шахслар сони |
Саноқли |
Ўртача |
Кўп |
Бўлим ва бўлин-маларнинг ўзаро ҳаракати |
Бўлинма доирасида |
Бўлим доираси |
Бўлимлар ўртасида
|
Иқтисодий объектнинг бошқарув қисмида вазифа элементларининг мавжудлиги ахборот тизимларида тегишли кичик тизимлар пайдо бўлишига олиб келади.
Ахборот тизимининг вазифаси. Ахборотларга асосланган, мақсади олдиндан белгиланган ва шу мақсадга эришиш дастури ишлаб чиқ0илган бошқарилувчи жараёнга мақсадли таъсир кўрсатиш - қарор қабул қилиш деб аталади. Қарорнинг шаклланиш жараёни эса – қарор қабул қилиш жараёни деб юритилади. Иқтисодий объектни бошқариш доирасида меҳнат тақсимотига мувофиқ қабул қилинадиган қарорлар бошқарувнинг у ёки бу вазифасига киради.
Қарор қабул қилиш жараёнини таъминлаш, яъни айнан, керакли ахборотни керакли вақтда ва керакли жойга тақдим этиш - иқтисодий объект ахборот тизимининг асосий вазифаларидан биридир. Шу боис ҳам қарор моҳияти, уни қабул қилиш жараёни, қарор қабул қилишнинг барбод бўлиши иқтисодий объектнинг ахборот тизими фаолиятига, у ерда қўлланиладиган технологияга сезиларли таъсир қилади ва хатто ахборот тизимининг бутун бошли синфи - қарор қабул қилиш тизимини шакллантириш заруриятини келтириб чиқаради.
Бошқарув тизими модели. Бошқарув тизими ўзининг таркибий нуқтаи назаридан кўп сонли функционал моментлардан (бошқарув вазифаларидан) иборат бўлиб, бошқаришнинг тўлиқ даврини намоён қилади. Булар: бошқарувни башоратлаш, режалаштириш, дастурлаш, ташкиллаштириш, меъёрлаш, қайд этиш, назорат, таҳлил этиш ва тартибга солиш (2.6-расм).
Режалаштириш
контури
W(i) I(q)
W(m)
W(a)
I(н) I(a)
I(k)
I(y)
W(p)
W(m) W(o) W(h) I(v) I(b) I(j) I(r)
2.6-расм. Бошқарув тизимининг модели
Қуйидаги учта асосий бошқарув даражаси фарқланади.
Юқори даража тизимнинг каттароқ ёки кичикроқ маълум бир истиқболга мўлжалланган асосий йўлини (режалаштириш контурини) белгилаб беради.
Ўрта даражада берилган стратегик йўналишни амалга оширувчи таркиби шаклланади ёки кўринишини ўзгартиради (ташкил этиш контури). Қуйи даражада юзага келган оғишларни бартараф этган ҳолда, тизимнинг тегишли режимда бўла олишини таъминлайди.
Мазкур моделда бошқарувчи қисм ва бошқарув объектининг ўзаро алоқаси аниқ номоён бўлади. Улар уч хил кўринишдаги буйруқ олади, яъни: ҳеч бир кўрсатмасиз бажариладиган дастур; маълум бир эҳтимолий воқеалар содир бўлган ҳолларда бажариладиган ташкилий қоидалар; атроф–муҳитнинг тахминий таъсири ва тизим фаолиятининг меъёрий режимдан чалғиш билан боғлиқ бўлган бошқарув буйруқлари.
I(v) – ташқи мухитнинг стационар шарт–шароитлари хақидаги ахборот;
I(b) – ташқи таъсирлар ҳақидаги ахборотлар;
I(R) – бошқариладиган объект ҳаракатлари тўғрисидаги ахборот;
I(i) – бошқариладиган объект ҳолати тўғрисидаги ахборот;
I(a) – таҳлилий ахборот;
I(y) – ҳисобот ахбороти;
I(q) – башоратлаш ахбороти;
I(k) – назорат ахбороти;
I(н) – меъёрий ахборот ;
W(n) – режа ахбороти;
W(m) – дастурий ахборот;
W(p) – тартибга солувчи ахборот;
W(o) – ташкилий ахборот.
Қуйида тўлиқ бошқарув даври фаолиятининг амалий моҳиятини кўриб чиқамиз.
1. Башоратлаш - бу ташқи муҳитнинг юзага келиши мумкин бўлган ҳолатини, бошқариладиган объектнинг ўзини тутишини аниқлаш мақсадида маълумотларни қайта ишлаш ҳамда улар ҳар бирининг эҳтимоллигини баҳолашдан иборат.
2. Режалаштириш – бу тизимнинг келажакдаги орзу қилинган ҳолатини ишлаб чиқиш (режали моделини ишлаб чиқиш) ва ушбу ҳолатга эришиш учун маблағларни тақсимлашга нисбатан қарорлар қабул қилишдан иборат. Режалаштириш мақсад ва мезонларни танлашни ўз ичига олади. Шу мақсад ва мезонга нисбатан бошқарув самарадорлиги баҳоланади.
3. Дастурлаш режасини амалга ошириш, яъни тизим фаолиятининг алго-ритмини ишлаб чиқиш учун бошқариладиган ҳаракатлар кетма–кетлиги ҳамда ўзаро алоқасини баён этувчи дастурларни ишлаб чиқишдан иборат.
4. Ташкил этиш – мустаҳкам (бардошли) объектлар ёки жараёнлар тузилмасини ўзгартириши ёки кўришдан, яъни маълум бир ҳолатларида бош-қариладиган объектлар фаолиятини регламентлаштиришда фойдаланила-диган у ёки бу қоида, процедура, усул, алгоритмларини белгилаш ёки ўзгартириш демакдир.
5. Меъёрлаштириш - тизимнинг хусусиятларини ифодаловчи статистик маълумотларни доимий равишда йиғиш ва улар асосида тизимнинг бир меъёрда фаолият кўрсатишини таъминлаб туриш.
6. Ҳисобга олиш бошқариладиган объект ва ташқи муҳит параметрлари мажмуини қайд этишдан иборат. У яна келадиган маълумотларни дастлаб қайта ишлаш, жумладан, таснифлаш, гуруҳлаш ва ҳоказо арифметик ҳамда мантиқий операцияларни ўз ичига олади.
7. Назорат қилиш – бошқариладиган объектларнинг меъёрида ишлашидан чалғиши тўғрисидаги маълумотлар мазмунини аниқлашдан иборат.
8. Бошқариш – тасодифий таъсирлар сабабли тизим ишининг меъёрий режасидан четлашишини бартараф этиш мақсадида қарор қабул қилиш, яъни қайта алоқа асосида тузатиш, олинадиган самаранинг сифат ва миқдор ўлчовлари ўзгаришига кўра бошқарилувчи объектга таъсир кўрсатишидир.
9. Таҳлил – тизимнинг жорий ҳолатини ўрганишда иш самарадорлигини ошириш учун унинг имкониятларини таҳлил этишдан иборат.
Шундай қилиб, бошқарув шакл нуқтаи-назаридан ахборот жараёнини ифодалайди. Бошқарув моҳияти эса бошқарув тизимидаги олинган барча ахборотни қайта ишлаш, қарорлар қабул қилиш ҳамда бошқариладиган таъсир кўринишида бошқарув объектларига натижавий ахборотларни беришдан иборат.
Қисқача хулосалар
Тизим – бу ўзаро боғлиқ ва мақсадга эришиш учун маълум қоидалар асосида ўзаро муносабатда бўладиган элементлар тўпламидир. Бу элементлар тўплами моддий элементлар йиғиндисидангина иборат бўлмай, балки ҳар бир элемент ҳам ўз навбатида тизим бўлиши мумкин. Ташкилий тизим – бошқариш, шунингдек, ташкилий тузилма, мақсадлар, бошқариш самарадорлиги меъзонлари учун фойдаланадиган техник воситаларнинг ишлатилиш тартибини белгиловчи қоидалар йиғиндисидир.
Бошқарув тизими ўзининг таркибий нуқтаи назаридан кўп сонли функционал вазифаларидан иборат бўлиб, бошқаришнинг тўлиқ даврини намоён қилади. Булар: бошқарувни башоратлаш, режалаштириш, дастурлаш, ташкиллаштириш, меъёрлаш, қайд этиш, назорат, таҳлил этиш, тартибга солиш ва қарор қабул қилишдир.
Ахборотларга асосланган, мақсади олдиндан белгиланган ва шу мақсадга эришиш дастури ишлаб чиқилган бошқарилувчи жараёнга мақсадли таъсир кўрсатиш - қарор қабул қилиш деб аталади. Қарорнинг шаклланиш жараёни эса – қарор қабул қилиш жараёни деб юритилади.
Асосий адабиётлар
Ғуломов С.С, Алимов Р.Х, ва бошқалар. “Ахборот тизимлари ва технологиялари” “Шарқ”, Т-2000 й.
Лутфуллаев Х.С. Абдугаффаров А ва бошқалар. “Иқтисодиётда ахборот технологиялари ва тизимлари”, Т:-ТДИУ 2001 й.
Алимов Р, Ходиев Б ва бошқалар. “Ахборот технологияси” Ўқув қўлланма. Т: - ТДИУ, 2004 й.
Володин К.И. и др. Автоматизированная система – научно технической информации – разработка и эксплуатация. – М.: Финансы и статистика, 2004 г.
4-мавзу: Автоматлаштирилган ахборот технологияларининг таснифи ва туркумланиши.(2 соат)
1.Технологиялар хақида тушунча ва таъриф.
2.Ахборот технологияларини яратиш тамойиллари.
3. Автоматлаштирилган ахборот технологияларининг таснифи.
4. Ахборот тизимининг бутун ҳаётий цикли
Қўлланиладиган педагогик технология: ақлий ҳужум, кластер усули ва Power Point амалий дастурида презентация материалларидан (слайд) фойдаланилади. Электрон дарслик, виртуал стендлар талабаларга намойиш этиш тавсия этилади.
Технологиялар. «Технология» грекча (techne) сўзидан олинган бўлиб, моҳирлик, усталик, бирор ишни уддалай олишни англатади. Бу маълум бир жараёнга нисбатан қўлланилган. Жараён деганда эса мақсадга эришишга йўналтирилган хатти-ҳаракатлар мажмуи тушунилади. Ушбу жараён киши томонидан танланган стратегия билан белгиланади ва турли хилдаги воситалар, усуллар ёрдамида амалга оширилади.
Ахборот технологиялари тўғрисида гап кетганда, материал сифатида ҳам, маҳсулот сифатида ҳам ахборот иштирок этади. Бироқ бу объект, жараён ёки ходиса тўғрисидаги сифат жиҳатидан янги маълумот бўлади. Технология ходимнинг ахборот билан ишлаш усули ва услуби ҳамда техник воситалар орқали намоён бўлади.
Саноат ишлаб чиқаришида ҳар қандай технология маҳсулотни яратишнинг бошидан охиригача бўлган технологик жараённи қамраб олувчи таркибий элементлар мажмуининг баёнини ифодалайди. Таркибий элементларининг (технологикоперациялар) таркиби икки асосий омил билан аниқланади: биринчидан, мазкур технологик жараён асосига нисбатан сифатли усуллар ва принциплар орқали, иккинчидан, маҳсулотни тайёрлашнинг охирги жараёнидаги технологик операцияни бажариш учун жалб этиш мумкин бўлган асбоб-ускуна воситалари орқали.
Услуб ва принциплар ишлаб чиқаришнинг охириги жараёнидаги маҳсулотни олишни белгилаб беради. Асбоб-ускуна воситаларининг мавжудлиги (ёки бўлмаслиги) тайёр маҳсулот кўринишида натижалар олиш учун зарур бўлган технологик операциялар рўйҳатини белгилайди. Агар уни яратиш бўйича белгиланган барча функциялар амалга оширилса (асбоб-ускуна воситалари ёрдамида ёки уларни қўлламасдан), амалда ўша буюмни олиш технологиясини ишлаб чиқиш мумкин. Моддий ишлаб чиқариш технологияси деганда, тайёрлаш, қайта ишлаш воситалари ва усуллари орқали белгиланадиган хом ашё, материал ҳолати, хусусияти ва шаклининг ўзгариш жараёни тушунилади. Технология моддий маҳсулот олиш мақсадида материалнинг сифати ёки бошланғич ҳолатини ўзгартиради (3.1-расм).
Моддий Маҳсулот Ахборот
Ресурслар Маълумотлар маҳсулоти
3.1-расм. Ахборот технологияси моддий ресурсларни қайта ишлаш
технологиясининг аналоги сифатида.
Ахборот шунингдек, ресурс ҳам ҳисобланади. Уни қайта ишлаш жараёнини худди моддий ресурсларни қайта ишлаш жараёни каби технология сифатида қабул қилиш мумкин.
Ахборот технологияси – объектнинг (ахборот маҳсулотининг) ҳолати, жараён ёки воқеанинг янги хусусияти тўғрисида ахборот олиш учун маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш воситалари ва усуллари мажмуидан фойдаланиладиган жараёндир.
Моддий ишлаб чиқариш технологиясининг мақсади – инсон ёки тизимнинг эҳтиёжини қондирувчи маҳсулот ишлаб чиқариш саналади.
Ахборот технологиясининг мақсади эса – ахборот ишлаб чиқариш бўлиб, уни таҳлил этиш ва унинг асосида бирор-бир ҳаракатга қўл уриш учун тегишли қарор қабул қилиш.
Ахборот технологияси. Ахборотларни йиғиш, узатиш, тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш, тақдим этиш ва фойдаланиш услублари ва усуллари тизими ахборот технологияси деб юритилади.
Моддий ва ахборот технологиясининг асосий компонентларини қиёслаш 3.1-жадвалда берилган.
Ахборот технологияси автоматлашган ва анъанавий (қоғоз) кўринишда амалга оширилади. Автоматлаштириш ҳажми ва техник воситалардан фойдаланиш тури аниқ бир технологиянинг моҳиятига боғлиқ.
Автоматлаштириш - бу инсон иш фаолиятини машина ва механизмлар билан алмаштириш демакдир. У техник, ташкилий ва иқтисодий мазмундаги хатти-ҳаракатлар ҳамда тадбирлар комплексидан иборат бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни, бошқарув жараёнининг у ёки бу ишини амалга оширишда инсон иштирокини қисман ёки бутунлай чеклаш имконини беради.
3.1- жадвал
Маҳсулот ишлаб чиқариш учун технология компонентлари |
|
Моддий маҳсулот |
Ахборот маҳсулоти |
Хом ашё ва материаллар тайёрлаш |
Маълумотлар ёки бошланғич ахборотни йиғиш |
Моддий маҳсулот ишлаб чиқариш |
Маълумотларни қайта ишлаш ва якуний ахборотга эга бўлиш |
Истеъмолчиларга ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиш
|
Унинг асосида қарор қабул қилиш учун якуний ахборотни узатиш |
Автоматлаштириш қачон зарур бўлади? Қуйидаги ҳолларда бошқарувни автоматлаштириш, демак, ахборот тизимини, технологияни автоматлаштириш зарур бўлади:
инсоннинг физиологик ва психологик имконияти мазкур жараённи бошқариш учун етарли бўлмаса;
бошқарув тизими инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли муҳитда бўлса;
бошқарув жараёнида иштирок этиш кишидан ўта юқори малакани талаб этса;
бошқариш керак бўлган жараён ўта танг ёки авария ҳолатида бўлса.
Автоматлаштирилган ахборот технологияси (ААТ) – бошқарув вазифаларини ҳал этиш учун тизимли ташкил этилган ахборот жараёнларини амалга ошириш усул ва воситалари мажмуидир. У ҳисоблаш техникаси ва алоқа воситаларидан фойдаланиладиган ривожланган дастурий таъминотни қўллаш базасида бажарилади.
Шундай қилиб, автоматлаштирилган ахборот технологияси техник воситалардан, кўпроқ компьютерлар, коммуникация техникалари, ташкилий техника воситалари, дастурий таъминот, ташкилий – услубий материаллар ва технологик занжирга бирлашган персоналдан иборат бўлади. Ушбу ҳаракат занжири ахборотни йиғиш, узатиш, тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, фойдаланиш ва тарқатишни таъминлайди.
Ҳар қандай ахборот технологиясининг мақсади - белгиланган ташувчи воситада талаб қилинган сифат даражасида керакли ахборотни олишдир. Айни пайтда ахборотни қайта ишлаш жараёнининг тезкорлиги ва ишончлилиги, ахборот ресурсидан фойдаланиш жараёнининг кўп меҳнат талаб қилишига, маълумотларни қайта ишлаш қийматига нисбатан чеклашлар бор.
Автоматлаштирилган ахборот технологиялари таснифи. Автоматлаштирилган ахборот технологиясини бир қатор белгиларга, хусусан, ахборот тизимини автоматлаштиришни амалга ошириш имконияти, ААТнинг бошқарув вазифаларини қамраш даражаси, технологик операциялар синфи, фойдаланувчининг интерфейс тури, ЭҲМ тармоғидан фойдаланиш вариантлари ва хоказо хусусиятларига кўра таснифлаш мумкин (3.2-расм).
ААТни амалга ошириш усулига кўра, автоматлаштирилган ахборот тизимида анъанавий равишда юзага келган янги ахборот технологиялари ҳам ажратиб кўрсатилади. Агар анъанавий ААТ биринчи галда маълумотларни марказлашган қайта ишлаш шароитида мавжуд ШКдан оммавий фойдаланишга ўтгунга қадар у аввалги машаққатли иш ҳажмини енгиллаштиришга мўлжалланган эди.
Замонавий ахборот технологияси – ШКдан кенг фойдаланишга, фойдаланувчиларнинг (дастурлаш бўйича мутаҳассис бўлмаганлар) ахборот жараёнида фаол иштирокига, «дўстона» фойдаланувчи интерфейсининг юқори даражада бўлишига, умумий ва муаммо мазмунидаги амалий дастурлар пакетидан кенг фойдаланишга, ЭҲМ ҳисоблаш тармоқлари туфайли маълумотларнинг узоқдаги базаларига кириб бориш имкониятига асосланган технологиядир.
Қамров даражаси бўйича ААТнинг вазифалари маълумотларни электрон усулда қайта ишлашни ўз ичига олади. Бунда ЭҲМдан фойдаланган ҳолда айрим иқтисодий масалалар ҳал этилиб маълумотлар қайта ишланади ва бошқарув фаолиятини автоматлаштириш олиб борилади.
3.2-расм. Автоматлаштирилган ахборот технологиялари таснифи
Бошқарув фаолиятини автоматлаштиришда бошқарув қарорларини тайёрлаш учун ахборот – маълумотнома режимида ишларни ва доимий ҳисоботни шакллантириш, хизмат вазифаларини комплекс равишда ҳал этиш учун ҳисоблаш воситаларидан (жумладан супер ЭҲМ ва ШК) фойдаланилади.
Ушбу гуруҳга қарорларни қабул қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича ААТни ҳам киритиш мумкин. У таҳлилий ишлар ва башоратларни шакллантириш, бизнес–режани тузиш, ўрганилаётган жараёнлар, ишлаб чиқариш-хўжалик амалиёти воқеалари бўйича асосланган баҳо ва хулосалар чиқариш учун иқтисодий–математик моделлардан кенг фойдаланишни назарда тутади. Ҳозирда кенг тадбиқ этилаётган электрон офис ва қарорлар бўйича эксперт мадади деб ном олган ААТ ҳам мазкур гуруҳга мансуб.
Электрон офис предмет соҳасидаги вазифаларни комплекс амалга оширишни таъминлайдиган ихтисослаштирилган дастурлар ва ахборот технологияларини ўз ичига олувчи амалий дастурларнинг интеграциялашган пакети бўлишини кўзда тутади. Ҳозирда асбоб-ускуналари ва ходимлари турли биноларда жойлашиши мумкин бўлган электрон офислар кенг жорий этилмоқда.
Ҳужжатлар, маълумотлар базалари, аниқ бир иқтисодий объект ёки муассаса материаллари билан уй шароитида, мехмонхона ёки транспорт воситасида фойдаланиш виртуал офисларнинг ААТлари пайдо бўлишига олиб келди.
Бундай ААТлар худудий ёки глобал тармоққа уланган локал(маҳаллий) тармоқда ишлашга асосланган. Ана шундай абонент тизими туфайли муассаса ходимлари қаерда бўлишидан қатъий назар умумий тармоққа уланиш имконига эга бўлади.
Фойдаланиладиган технологиялар бўйича таъминловчи ва функционал ахборот технологиялари ўзаро фарқланади. Таъминловчи технологиялардан турли хил масалаларни ҳал этиш учун турли кредит соҳасида восита сифатида фойдаланса бўлади. Улар ҳал қилинадиган масалалар таркибига кўра ҳам таснифланиши мумкин. Одатда мазкур технологиялар турли компьютерлар ва дастурий муҳитларида бажарилади. Асосий вазифа – ушбу технологияларни ягона ахборот тизимига бирлаштиришдир.
Функционал технологиялар – айрим вазифалар, функцияларни автоматлаштиришни таъминловчи технологиялар мажмуи саналади.
Амалга ошириладиган технологик операциялар синфлари бўйича ААТ моҳиятан, дастурий жиҳатдан кўриб чиқилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади: матнни қайта ишлаш, электрон жадваллар, автоматлаштирилган маълумотлар банки, график ва овозли ахборотларни қайта ишлаш, мультимедиа ва бошқа тизимлар.
Қайта ишланадиган ахборотлар ва компьютер ахборот технологиялари 3.3-расмда берилган.
Компьютер технологиялари ривожланишининг истиқболли йўналиши – бу юқори сифатли овоз ва видеотасвирлар учун дастурий воситалар яратиш саналади. Видеотасвирларни шакллантириш технологияси компьютер графикаси деб ном олган.
3.3-расм. Қайта ишланадиган ахборотлар ва ахборот технологиялари турларининг ўзаро алоқаси
Компьютер графикаси – бу ЭҲМ ёрдамида объектлар моделлари ва уларнинг тасвирларини яратиш, сақлаш ва қайта ишлаш демакдир.
Компьютер билан матнли, график, аудио ва видео ахборот алмашувини дастурий-техник ташкил этиш мультимедиа–технология деб ном олган. Бундай технологияни мультимедиа ёрдамида эга бўлган ва касб фаолиятида, ўқув, таълим, илмий оммобоп, ўйин соҳаларида фойдаланиш имконини берувчи махсус дастурий воситалар амалга оширади. Мазкур технологияни иқтисодий фаолиятда қўллаш давомида компьютердан тасвирга овоз бериш, шунингдек, улар орқали инсон нутқини тушуниш, компьютер орқали мутахасисснинг она тилида суҳбат юритиш борасидаги имкониятларга йўл очилади.
Фойдаланиладиган интерфейс тури бўйича ААТни фойдаланувчининг ахборот ва ҳисоблаш ресурсларига кириб бориш имконияти нуқтаи назардан кўриб чиқиш мумкин.
Шундай қилиб, пакетли ААТ, ахборотни қайта ишлаш автомат тарзда амалга оширилаётган пайтда фойдаланувчининг унга таъсир кўрсатиш имкониятини ярата олмайди. Бу шу билан изоҳланадики, ахборот қайта ишлашни ташкил этиш операциянинг дастурий жиҳатдан кетма-кетлиги бажарилишига боғлиқ. Диалогли ААТ пакетли ААТдан фарқли равишда, тизимда сақланадиган ахборот ресурсларидан маълум бир вақт давомида фойдаланиш бўйича чексиз имкониятлар яратиб беради. Айни пайтда тегишли масалаларни ечиш ва қарор қабул қилиш учун зарур бўлган барча ахборотга эга бўлади.
Тармоқли ААТ интерфейси алоқа воситалари ривожлангани боис фойдаланувчига ҳудудий тақсимланган ахборот ва ҳисоблаш ресурсларидан телевосита орқали фойдаланиш имконини беради. Бу эса уни кўп функцияли бўлишига ва фойдаланувчилар ўртасида кенг тарқалишга сабаб бўлади.
Интеграллашган ахборот технологиялари. Ҳозирда турли хилдаги ахборот технологияларини ягона компьютер технология комплексига бирлаштириш тенденцияси кузатилмоқда у интеграллашган АТ деб юритилади.
Унда асосий ўринни эгалловчи коммуникация воситалари бошқарув фаолиятини автоматлаштиришда кенг технологик имкониятларини таъминлабгина қолмай, балки локал, кўп даражали, тақсимланган, глобал ҳисоблаш тармоқлари, электрон почта, интеграл хизматнинг рақамли тармоқлари каби турли ААТ тармоқ вариантларини яратиш асоси ҳам ҳисобланади. Булар бари объектларнинг маълумотларни узатиш, қайта ишлаш, тўплаш ва сақлаш, ҳимоя қилиш қурилмалари орқали ҳосил қилинадиган объектлар махмуасининг ўзаро мантиқсиз, кутилмаган алоқаларига мўлжалланган. Ушбу ААТнинг тармоқ вариантлари жуда мураккаб маълумотларни қайта ишлай оладиган, эксплуатация имкониятлари деярли чекланмаган, интеграллашмаган компьютер тизимларини намоён этади.
Маълумотларни қайта ишлашнинг интеграллашган компьютер тизимлари мураккаб ахборот–технологик ва дастурий комплекс сифатида лойиҳалаштирилади. У маълумотларни тақдим этиш ва фойдаланувчиларнинг тизим компонентлари билан ўзаро алоқаларининг ягона усулини қўллаб-қувватлайди, мутаҳассисларни уларнинг касб ишида ахборот ва ҳисоблаш эҳтиёжини таъминлайди. Бундай тизимлар асосий эътиборни ахборотни узатиш ва қайта ишлаш чоғида уларнинг ҳимоясига қаратади. Ахборотни ҳимоя қилишнинг аппарат–дастурий усули нисбатан кенг тарқалган. Хусусан, ахборотни узатиш ва манзил бўйича етказиб бериш, абонентларнинг умумий фойдаланиш тармоғида (телефон, телеграф) маълумотларни шифрлаш ва уни очиш жараёнида ахборотларнинг сақланиб қолишига кафолат берадиган хусусиятлари бўйича танланган алоқа тизимларидан фойдаланиш шулар жумласига киради. Албатта, бунда фойдаланувчилар умумий техник воситалар, шифрлаш алгоритмлари ва ҳоказолар борасида келишиб олишлари керак.
Ахборот алмашинуви ва бошқарувининг тезкорлигига, хусусан ахборотни зудлик билан қайта ишлашга нисбатан бўлган талабнинг кучайиши нафақат локал, шунингдек банк, солиқ, таъминот, статистик бошқаришнинг кўп даражали ва тақсимланган тизимларини яратишга олиб келди. Уларнинг ахборот таъминотини автоматлаштирилган маълумотлар банки амалга оширади. Мазкур маълумотлар банкида тегишли кўп даражали иқтисодий объекларнинг ташкилий-функционал структураси ахборот массивларини машинавий юритишни ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Замонавий ахборот-коммуникациялар технологияларида ушбу муаммони маълумотларни қайта ишлашнинг тақсимланган тизими ҳал этади. Бунда у маълумотлар базаларининг турли даражалари ўртасида ахборот алмашинуви учун мўлжалланган алоқа каналларидан фойдаланади. Маълумотлар базасини бошқаришнинг дастурий воситалари мураккаблашуви ҳисобига иқтисодий ҳисоб-китоб ва бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш чоғида тезлик ошади, ахборотни муҳофаза қилиш ва унинг ҳаққонийлиги таъминланади. Ташкилий бошқарувнинг кўп даражали тақсимланган компьютер-ахборот тизимларида ахборот билан тезкор ишлаш муаммосини ҳам, бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш пайтидаги иқтисодий аҳволни таҳлил қилиш муаммосини ҳам бир хилда муваффақиятли ҳал этиш мумкин.
5-мавзу: Ахборот технологиялари тараққий этишининг асосий босқичлари (2 соат)
Ахборот технологиялари эволюцияси.
ЭҲМларнинг авлодлари.
Ахборот технологияларининг ривожланиш тенденцияси. Глобаллаштириш. Конвергенция.
Қўлланиладиган педагогик технологиялар: ақлий ҳужум, кластер усули ва Power Point амалий дастурида презентация материалларидан (слайд) фойдаланилади. Электрон дарслик, виртуал стендлар талабаларга намойиш этиш тавсия этилади.
XIX асрнинг иккинчи яримигача ахборот технологиясининг асосини перо, сиёҳдон ва бухгалтерия дафтари ташкил этган. Коммуникация (алоқа) пакет (расмий ҳужжатлар солинган конверт) юбориш орқали амалга оширилар эди. Ахборотни қайта ишлаш маҳсулдорлиги ўта паст бўлиб, ҳар бир хат алоҳида, қўлда кўчириб олинган. Қарор қабул қилиш учун бир-бирига қўшиладиган ҳисоб-китобдан бошқа ахборот ҳам бўлмаган.
«Қўл» ахборот технологияси ўрнига XIX аср охирида «механик» технология кириб келди. Ёзув машинаси, телефон, диктафоннинг кашф этилиши, жамоа почтаси тизимининг такомиллашуви – булар бари аввалига ахборотни қайта ишлаш технологиясида, сўнг иш маҳсулдорлигида сезиларли ўзгаришлар юз беришига замин бўлди. Моҳиятан, механик технология мавжуд муассасаларда ташкилий таркибининг шаклланишига йўл очиб берди. XX асрнинг 40-60 йилларида «электр» технологияси пайдо бўлиб, у ечиб алмаштириладиган элементларга эга электр ёзув машинкалари, оддий қоғоздан фойдаланувчи нусха кўчириш машинаси, портатив диктафонлардан иборат эди. Айнан шу воситалар ҳужжатларни қайта ишлаш сифати, сони ва тезлигини ошириш ҳисобига бошқариш фаолияти яхшиланди. Кўпгина замонавий муассасалар «электр» технологиясига асосланган.
60-йилларнинг иккинчи ярмидан эса «электрон (ёки «компьютер») технологияси юзага кела бошлади ва ахборотнинг шаклини эмас, мазмунини ўзгартиришга урғу берила бошланди.
Маълумки, бошқарувнинг ахборот технологияси ахборотни қайта ишлаш бўйича энг камида қуйидаги муҳим учта таркибий қисмга эга бўлиши лозим: ҳисобга олиш, таҳлил ва қарор қабул қилиш. Буларни компьютерларда амалга ошириш тобора мураккаблашиб бормоқда. Чунки, ўзида саноқсиз маълумотларни жамлаган «қоғозлар денгизи» тобора кенгайиб бормоқда.
Ахборотни тақдим этиш тизимининг ривожланиши. Айтиш мумкинки, ахборот технологияси бир неча миллион йиллар аввал одамзод ўртасида илк бор ўзаро мулоқатга киришиш усуллари(турли товушлар чиқариш, имо ишора, ҳатти-ҳаракатлар қилиш) пайдо бўлиши билан бирга юзага келган деб айтиш мумкин. Бунда ахборот алмашинуви фақат якка шахслар ўртасидагина амалга оширилган. Нутқ пайдо бўлиши билан бирга(тахминан 100 минг йил олдин) одамлар миясида ахборот тўпланиши имконияти юзага келди.
Кейинги босқичда, яъни ёзувнинг пайдо бўлиши (5-6 минг йил аввал) инсониятнинг умумий, жамоа хотирасининг юзага келишига сабаб бўлди.
Айнан ёзувнинг пайдо бўлиши ахборотни тўплаш, узатиш, қайта ишлаш, сақлаш ва етказиш каби тўлиқ жараённи амалга оширишга имконият яратиб берди. Бу имконият туфайли ахборот моддий ташувчиларда қайд этила бошланди.
Ахборот тизими ва технологиясининг кейинги тараққиёти асосан коммуникация воситалари билан боғлиқ.
Коммуникация тизимининг ривожланиши. Ахборот технологиясининг ривожланиши ахборотни тақдим этиш тизимидан ташқари, ахборот коммуникация воситаларини такомиллаштириш билан боғлиқ эди. Улар ахборотнинг номоддий ташувчиси, яъни нутқ пайдо бўлгандан сўнг юзага келган. Буни ахборот технологиясининг ривожланиши тарихидаги илк «портлаш» деб баҳолаш мумкин эди. Тараққиётнинг кейинги фазаси – қоғоз кашф қилингунга қадар ахборотнинг моддий ташувчи воситалари ўзгариб борди. Яъни, сўзларни тошга ўйиб ёзиш орқали биринчи марта ахборотни кўз билан кўриб қабул қилиш имконияти юзага келди. Эрамиздан аввалги тўртинчи минг йилликда аввалига лойдан, сўнг ёғочдан ясалган табличкаларга ёзишга ўтилди ва бу ахборот-коммуникацияларга динамик мазмун касб этди. Папируснинг кашф этилиши ахборот ташиш воситасининг ҳажмини оширди ва унга буёқ қўллаш имконияти мавжудлиги боис аҳамияти ҳам ошиб борди. Пергаментнинг пайдо бўлиши (эрамиздан аввалги III-аср) билан эса янги ахборот «портлаши» рўй берди: ахборотнинг энг мақбул ташувчиси – китоб юзага келди (IV-аср).
Ахборот технологиясининг қоғоз фазаси V асрдан бошланади. Бу пайтда қоғоз (II асрда Хитойда кашф этилган) Европа мамлактларининг саноат ишлаб чиқариш объектига айланган эди. Шундан кейинги давр ахборот технологияси ривожланишида катта рол ўйнади. Шундан сўнг савдо ва ҳунармандчилик ривожлангач шаҳар почтаси, XV асрдан бошлаб эса хусусий почта (Ғарбий Европа), XVI-XVII асрларда марказий қироллик почтаси (Франция, Швеция, Англия ва бошқалар) юзага келди. Ушбу барқарор коммуникация туфайли ахборот фаолиятига янада кўпроқ одамлар жалб этилмоқда ва у йирикроқ минтақаларни қамраб олмоқда.
Германияда китоб чоп этилишининг кашф этилиши (XV аср ўртасида) ахборот технологияси ривожланиши жараёнида кашфиёт бўлди. Бу ҳол унга оммавийлик олиб келди. Моҳиятан бу табиатшуносликда илмий-техник тараққиётининг янги босқичи бўлиб қолди. Илмий–техник атаманинг пайдо бўлиши ахборот технологиясида сифат ўзгаришини, кўп нусҳада китоб, журнал, газета, географик ҳарита, техник чизмаларнинг чоп этилиши эса миқдор ўзгаришини келтириб чиқарди.
XIX аср охиридаги техник инқилоб билан боғлиқ ахборот технологияси ривожланишидаги янги босқич барқарор халқаро коммуникация шакли сифатида почта алоқасининг юзага келиши билан изоҳланади. Айни даврда фотография (1879 й.), телеграф (1832 й.), телефон (1876 й.), радио (1895 й.) кашф қилинган эди. Ахборот технологияси ривожланишида фойдаланувчи учун қулай шаклда ахборотни олиш, сақлаш ва тезда узатишнинг умумжаҳон тизимини яратиш даври юзага келди. Бу эса ахборотни техник, ижтимоий ва иқтисодий тараққиётнинг ҳаракатланувчи кучига айлантирди ҳамда замонавий техник инқилоб босқичида унинг етакчилик кучини белгилаб берди. Натижада узоқ йиллар давомида жамиятда жуда катта ҳажмда ахборот тўпланиб қолиши ва ундан оқилона фойдалана олмаслик масаласини ҳал этиш имконияти юзага келди.
Ахборот ҳам мазмун, ҳам миқдор жиҳатидан инсоният истеъмол қиладиган энг қимматли маҳсулотлардан бирига айланди. Ахборот инқилобининг тараққиёти XX аср иккинчи ярмида янги босқичга келди. Бу даврда ахборот технологияси ривожланиб қоғоз ўрнини техник воситалар эгаллади. Энди ахборотни узатиш (электромагнит тўлқинлар ёрдамида) тезлиги оғзаки нутққа нисбатан миллион марта ортиб келди.
Интиуцияси (эксперт тизими) ишлаб чиқариш кучига айланди, сунъий интеллект эса техник тараққиётнинг сифат жиҳатидан янги вазифаларини ҳал этиш имконияти юзага келди. Машинавий динамик ахборот тизимининг алоҳида аҳамияти жамият ҳаётида энг олдинги режага янада замонавий ЭҲМ ва у билан боғлиқ технологияларни яратиш муаммосини қўйди. Инсонлар ўртасида (эндиликда инсон ва машина ўртасида) ўзаро ахборот ҳаракати механизмининг ривожланиш тарихи ахборот технологиясини барча илм соҳалари ривожланишининг ягона интеграция тизими сифатида тушунишга асос беради.
Автоматлаштирилган ахборот технологиялари эволюцияси. XX асрнинг 50-йилларида ЭҲМнинг пайдо бўлиши ва улардан фойдаланиш имкониятининг жадал ошиб бориши билан меҳнатни автоматлаштириш, ахборот маҳсулотлари ва хизмати бозорининг юзага келишига асос бўлди. ААТнинг ривожланиши ахборотни қайта ишлаш ва узатиш бўйича янги техник воситаларнинг пайдо бўлиши, ЭҲМдан фойдаланишнинг ташкилий шаклларини такомиллаштириш, инфратузилмани янги коммуникация воситалари билан бойитиш билан бир қаторда кечди. ААТнинг эволюция жараёни 3.2-жадвалда берилган.
3.2-жадвал
ААТ ривожланишининг босқичлари, техник воситалар
ва ҳал этиладиган вазифалар
Йил |
ЭҲМ |
Ҳал этиладиган масалалар |
ААТ турлари |
1950 й. охири, 1960 й. боши |
I ва II авлод |
ЭҲМдан алоҳида, иш ҳақини ҳисоблаш, моддий ҳисоб-китоб, айрим оптималлашган, нисбатан кўп меҳнат талаб қилувчи вазифаларни ҳал этиш. |
Маълумотларни қисман электрон қайта ишлаш |
1960 й. 1970-йиллар охири |
II ва III авлод |
Режадаги ва жорий ахборотни электрон қайта ишлаш, ЭҲМ хотирасида меъёрий-маълумотнома хабарларини сақлаш, машинаграммларни қоғоз кўринишидаги ахборот ташувчиларни чақириб бериш. |
Маълумотларни қайта ишлаш электрон тизими |
1970 йиллар |
III авлод |
Корхоналар, иқтисодий объектлар фаолиятининг барча бошқарув жараёни босқичларида ахборотни комплекс қайта ишлаш, АБТ кенжа тизимини ишлаб чиқишга ўтиш (моддий-техник таъминот, товарлар ҳаракатланиши |
ҲМ, жамоа фойдаланиш ҳисоб-лаш марказлари ша-роитида ахборотни марказлаштирилган автоматлаштирилган қайта ишлаш. |
1980-йиллар |
IV авлод |
Бошқарув тизимини автоматлаштириш (технологик жараёнлар билан), автоматлаштирилган лойиха тизимини, корхоналар билан БТАни, режа ҳисоб-китоби, статистика, моддий-техник таъминот, фан ва техникани ривожлантириш. Маълумотларни марказлашмаган ҳолда қайта ишлаш тенденцияси, вазифаларни кўп фойдаланиладиган режимда ҳал этиш, ҳисоблаш техникасидан қоғозсиз фойдаланиш. |
Мини-ЭҲМ, ШК базасида технологик масалаларга ихтисослашиши ва маълумотлар массивига узоқдан туриб кириш, айни пайтда кучли суперЭҲМлар базасида ахборот-ларни қайта ишлаш усулларини автоматлаштириш ва универсаллаштириш. |
1980-йиллар охиридан ҳозирги пайтгача |
V авлод |
Иқтисодий масалаларни комплекс ҳал этиш; предмет соҳасининг тизимли тавсифига боғлиқ ҳолда объектга-мўлжалланган ёндошув; иловаларнинг кенг кўлами; ахборот тузилмасини тармоқли ташкил этиш; ҳисоблаш техникасидан фойдаланиш давомида фойдаланувчининг интерактив ўзаро ҳаракатни ўзлаштириши. Интеллектуал инсон-машинали интел-лектуал интерфейсини ривожлантириш, қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими, ахборот-маслаҳат бериш тизими. |
Замонавий ахборот-технологияси(ЯАТ) – ҳисоблаш техникаси, алоқа воситаси, Оргтехника воситаларининг уйғунлашуви. |
ЭҲМ авлодлари алмашуви рўй берди. Бу ЭҲМнинг асосий техник фойдаланиш ва иқтисодий параметрлари, биринчи навбатда самарадорлик, хотира ҳажми, ишончлилиги, габарит ўлчами ва нархи каби омиллар ўзгариши билан боғлиқ эди. Машина орқали ечиш учун вазифаларни тайёрлаш иш ҳажмини камайтириш, инсоннинг ЭҲМ билан алоқасини енгиллаштириш ҳамда ЭҲМдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ЭҲМ ривожланишининг асосий омили эди ва шундай бўлиб қолмоқда.
ЭҲМлар биринчи авлодининг (ХХ аср 50-йиллари) элемент базасини электрон чироқлар ташкил этар эди. Бундай машиналар анъанавий таркиб чизмасига мос ҳолда, бир-бирига қатъий боғлиқ асосий қурилмалар тўпламидан (арифметик-мантиқан, эслаб қолувчи бошқарув қурилмаси ва кириш-чиқиш қурилмаси) иборат бўлган.
Дастурлар машина тилида тузилган. Ҳар бир фойдаланувчи ўз ихтиёрига ЭҲМни маълум бир вақтга олиб, уша вақтнинг бир қисми дастурни тўғирлашга кетар эди. Дастурий таъминот асосан стандарт кенжа дастурлардан иборат бўлган. Ўша пайтда ЭҲМдан илмий ва мухандислик бўйича эскича масалаларни ечишда фойдаланишган. Биринчи авлод машиналари нисбатан кенг ўлчами, энергияни кўп сарфлаши, сустроқ ҳаракатланиши ва ишончлилигининг пастлиги билан ажралиб туради.
Иккинчи авлод ЭҲМлар яримўтказгичларга асосланиб, ХХ асрнинг 50-йиллари охирги ва 60-йиллар бошларида яратилган.
Мазкур ЭҲМлар авлоди марказлашмаган ҳолда кириш-чиқишни бошқарув хусусиятига эга бўлди. Бу турли ташқи қурилмаларнинг марказий процессорга осонгина уланиш имкониятини берди. Кириш-чиқиш қурилмасини тўплами кўпайди, ташқи қурилмасининг ҳажми кенгайди. Дастурий таъминот сезиларли даражада кенгайди. Унинг таркибига алгоритмик тилли трансляторлар, операцион тизимлари кира борди. Айни пайтда бир дастурли ЭҲМлар билан бирга икки дастурли ЭҲМлар ҳам пайдо бўлди. Улар битта процессор билан машиналар асосий қурилмаларининг параллел ишлашини ташкил этиш ҳисобига бир неча дастурларни биргаликда амалга ошириш имконини беради.
ЭҲМларнинг иккинчи авлоди нафақат мухандислик ва илмий вазифаларни, шунингдек, келадиган ҳамда чиқадиган катта ҳажмдаги ахборотлари билан фарқланувчи иқтисодий, ахборот масалаларини ҳал этишда ҳам қўлланила бошланди. Уларнинг нисбатан такомиллашган элемент базаси сезиларли даражада процессорнинг тезроқ ҳаракатланишига ва хотира ҳажмини оширишга, ЭҲМ ўлчами қисқариб энергия сарфининг камайишига имкон берди. Бунга кўп даражада ахборотни босиб чиқариш монтажининг қўлланиши сабаб бўлди.
ЭҲМлар учинчи авлоди 60-йиллар охири ва 70-йиллар бошларида пайдо бўлди. Ушбу машиналар интеграл ҳолда ишлайдиган ярим ўтказгичлар асосига қурилган. Интеграл схема анча мураккаб тран-зисторли схемага мос тугалланган мантиқий функционал блокларни ифодалайди. Ушбу схемаларнинг қўлланилиши ЭҲМлар ўлчамининг кескин қисқаришига, ишончлилиги унумдорлигининг ошишига олиб келди. Бунга кўп қатламли чоп этиш монтажининг қўлланиши кўмак берди.
Айни турдаги ЭҲМлар машиналар тузилмасининг номарказлашув тенденцияси давом этишига олиб келди. Шундан кейин бир неча, жумладан ихтисослашган процессорли ҳисоблаш тизимлари кенг қўлланила бошланди. Ташқи қурилмалар номенклатураси ўзгарди. Уларнинг таркибида асосий ўринни терминал ва терминал станциялар, катта ҳажмни сиғдира оладиган магнитли дисклар эгаллайди.
Таъкидлаш жоизки, бу даврда ЭҲМнинг мантиқий тузилмаси билан боғлиқ бўлган тавсифлар мажмуини англатувчи ЭҲМ «архитектураси» (меъморчилиги) атамаси жорий этилди. «Архитектура» тушунчасига ЭҲМ элементлари (аппаратура ва дастурий таъминот), фойдаланувчи нуқтаи назаридан ЭҲМ хусусиятини белгиловчи элементлар ўртасидаги алоқа ва ўзаро ҳаракатлар тамойиллари киради. Учинчи авлод ЭҲМларида илк бор ЭҲМлар оиласини яратишга нисбатан архитектура жиҳатдан ягона ёндашув қўлланилган. Бундай ёндошув биринчи галда бир оила таркибига кирувчи ЭҲМ моделларининг ягона конструкторлик-технологик базаси ва дастурий мувоффиқлигини англатади.
Дастурий таъминот ва биринчи галда операцион тизимларнинг роли кучайди. Операцион тизимларининг ривожланиши машиналарнинг турли режимда пакетларни қайта ишлаш, вақтни бўлиш, сўров-жавоб режими ишларини бошқаришни таъминлади. Айтиш жоизки, дастурий таъминот қиймати туфайли аппаратуралар нархи ошди.
Ушбу авлод машиналарида уларга узоқ масофада бўлган абонентларнинг бевосита кира олиш имконияти кенгайди. Абонентларнинг ЭҲМлар билан мулоқати машина-ахборот алоқа каналлари (телеграф, телефон, радиоалоқа ва ҳаказо) билан боғлиқ абонент пунктларининг ривожланган тармоғи ҳисобига амалга оширилади.
ЭҲМдан фойдаланиш соҳалари анча кенгайди. Масалан, самарали ишлаш нуқтаи назаридан мумкин бўлмаган вазифалар борасидаги чеклашлар деярли йўқ бўлди. Улардан фойдаланувчилар ўртасида вақтни автомат равишда аниқлаш режимидагина эмас, бошқарувчи тизим таркибида вақтнинг аниқ бир кўламида ҳам ишлашга қодир универсал машиналар сифатида фойдаланила бошланди.
ЭҲМнинг тўртинчи авлодига катта интеграл тизим (КИТ) кўринишидаги элемент базасига эга бўлган ҳисоблаш тизимлари киради. Бу 70-йиллар ўртасида электрон ҳисоблаш техникаси ривожида кескин «сакраш» бўлганлиги, яъни – катта интеграл схемаси базасида микропроцессорлар пайдо бўлганлиги билан боғлиқ. Улардан фойдаланиш туфайли барча ЭҲМларнинг техник-эксплуатация ва иқтисодий кўрсаткичлари ўлчами, энергия сарфи, қиймати ва ҳаказолар кескин яхшиланди.
Шахсий компьютерлар (ШК)ларни оммавий ишлаб чиқариш бошланди. Замонавий ЭҲМларнинг 4-авлоди икки йўналишда ривожланди. Биринчи йўналиш - секундига бир неча минг миллион операцияларни амалга оширувчи кучли, кўппроцессорли ҳисоблаш тизимини яратиш, иккинчиси-микропроцессорлар базасида нисбатан арзон ва ихчам микро ЭҲМлар яратиш.
ЭҲМларнинг бешинчи авлоди 80-йиллар ўрталарида ўта катта интеграл схемалар базасида ишлаб чиқарила бошланди. Бешинчи авлод машина моделлари меъморчилик (архитектура) оқимига, интеллектуал "инсон-машина" интерфейсини ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Улар масалаларни тизимли ечишни машиналарнинг мантиқан фикрлашини, ахборотларни ассоциатив қайта ишлаш ва мантиқий хулосалар олишни ҳам таъминлайди. Эндиликда инсоннинг ЭҲМ билан ягона тилдаги мулоқотини (жумладан, оғзаки нутқини) амалга ошириш мўлжал-ланмоқда.
Ахборот технологияларининг ривожланиш тенденцияси. Хорижий мутаҳассислар ахборот технологиялари ривожланишининг бешта асосий тенденцияларини ажратиб кўрсатади:
1. Ахборот маҳсулотларининг мураккаблашуви. Ахборот воситаси кўринишидаги ахборот маҳсулоти, эксперт таъминоти хизматининг маълумотлар базаси стратегик аҳамият касб эта боради. Турли шаклдаги (нутқ, маълумот, тасвир) ахборот маҳсулотлари эшитиш, кўриш ва англаш учун фойдаланувчининг талабига кўра ишлаб чиқилади ҳамда унга қулай вақтда ва шаклда маҳсулотни етказиб бериш воситаси мавжуд бўлади. Ахборот маҳсулоти борган сари якка фойдаланувчига тақдим этиладиган ўзига хос хизмат ва ҳисобот-таҳлил ишлари натижалари ўртасидаги гибридга айланиб бормоқда.
2. Биргаликда ҳаракат қилиш қобилияти. Ахборот маҳсулотининг аҳамияти ошиб бориши билан мазкур маҳсулотларни компьютер ва инсон ёки ахборот тизимлари ўртасида идеал тарзда алмашувини ўтказиш имконияти илғор технологик муаммо касб этади. Ахборот маҳсулотларини қайта ишлаш ва узатиш муаммоси уларнинг келиши ва тез ҳаракатланиши бўйича тўлиқ мувофиқ бўлиши лозим.
3. Оралиқ бўғинларни тугатиш. Биргаликда ҳаракатланиш қоби-лиятининг ривожланиши ахборот маҳсулотлари алмашиш жараёнининг такомиллашувига, сўнгра, ахборот манбаи йўлидан истеъмолчига қараб (яъни, бу соҳадаги етказиб берувчи ва истеъмолчилар) оралиқ бўғинлар тугатилади. Масалан, муаллиф ва ўқувчи, сотувчи ва ҳаридор, қўшиқчи ва тингловчи, ўқитувчи ва ўқувчи ёки иқтисодий объектларда мутаҳассислар ўртасида видеоконференция, электрон киоск, электрон почта тизими орқали бевосита мулоқат қилиш имконияти туғилади.
4. Глобаллаштириш. Иқтисодий объект йўлдош алоқа ва Internet тармоғидан фойдаланиб ахборот технологиялари ёрдамида ҳоҳлаган жойда ва ҳоҳлаган пайтда иш олиб бориши мумкин. Айнан Internet туфайли одамлар дунёнинг ҳар қандай нуқтасидан туриб ўзаро мулоқат қилиш имконига эга. Бу ҳолатда доимий ва ярим доимий ҳаражатлар янада кенг географик минтақада тақсимланиш ҳисобига устуворликка эга бўлади.
5. Конвергенция. Конвергенция ААТнинг замонавий ривожланиш жараёнининг охирги босқичи сифатида кўриб чиқилади. Бунда маҳсулотлар ва хизматлар, ахборот ва дам олиш, шунингдек, овозли, рақамли ҳамда видеосигналларни узатиш каби иш режимлари ўртасидаги фарқ йўқолади. Моддий ишлаб чиқариш ва ахборот бизнеси соҳалари ўртасидаги тафовут ўчиб кетади, фирмалар ва корпорацияларнинг фаолият турлари диверфикацияси, саноат тармоқлари, молия сектори ва хизмат соҳалари ўзаро уйғунлашиб кетади.
Шундай қилиб, янги ахборот технологиялари – бу дунё миқёсида жамият тараққиётининг саноат асридан ахборот асрига қараб ўтиш асосидир. Мазкур тенденциянинг бизнесда қўлланилиши қуйидаги ўзгаришларга олиб келади:
ҳар бир иш ўрнида ресурслар етарли бўлганда ахборотларни қайта ишлаш учун тақсимланган шахсий (персонал) ҳисоблашларни амалга ошириш;
хабарларни жўнатиш учун иш ўринлари бирлашганда коммуникациянинг ривожланган тизимини яратиш;
иқтисодий объект ахборот оқимига уланганда, мослашувчан глобал коммуникацияларга эга бўлиши;
электрон савдо тизимини яратиш ва ривожлантириш;
иқтисодий объект интеграцияси – ташқи муҳит тизимидаги оралиқ бўғинларни бартараф этиш.
Асосий адабиётлар
Ғуломов С.С, Алимов Р.Х, ва бошқалар. “Ахборот тизимлари ва технологиялари”. “Шарқ”, Т-2000 й.
Алимов Р, Ходиев Б, Алимов Қ ва бошқалар. “Миллий иқтисодда ахборот тизимлари ва технологиялари”, Т: “Шарқ”-2004 й.
Алимов Р, Ходиев Б ва бошқалар. “Ахборот технологияси”. Ўқув қўлланма. Т: - ТДИУ, 2004 й.
Дьялонов В.П. Intel. Новейшие информационные технологии. Достижения и люди. – М.: Солон – Пресс, 2004 – 416 с.
Максимова О.В., Невзарова В.И. Информационные технологии для экономистов: Учеб. пособ. – Ростов н/Д: Феникс, 2004 г.
6-мавзу:Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг концептуал, функционал модели, тузилиши ва туркумланиши ( 2 соат)
Иқтисодий обектни бошқаришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг концептуал ва функционал модели.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларини қўлланилиш ва фаолият кўрсатиш соҳаси бўйича туркумланиши.
Қўланиладиган педагогик технологиялар: ақлий ҳужум, кластер усули ва Power Point амалий дастурида презентация материалларидан (слайд) фойдаланилади. Электрон дарслик, виртуал стендлар талабаларга намойиш этиш тавсия этилади.
Иқтисодий объектни бошқаришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими – иқтисодий объектнинг мақсадидан келиб чиқадиган талабларга мувофиқ ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, тақсимлаш, тақдим этиш учун мўлжалланган стандарт процедуралар, ходимлар, дастурий воситалар, асбоб-ускуна, маълумотларнинг ўзаро боғланган мажмуидир.
Мазкур тизим биргаликда ҳаракат қилувчи компьютерлар ва телекоммуникациялар, компьютер ахборот маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган.
Шуни қайд этиш лозимки, ахборот алмашув жараёни инсоннинг эшитиш, кўриш, англаш аъзолари орқали қабул қилинадиган нутқ, маълумот ёки тасвирлар билан бошланади ва тугайди. Келадиган-чиқадиган бу элементлар ўртасида компьютерлашган ахборот тизимида турли даражадаги электрон маҳсулотлар бўлади. Булар-операцион тизимлар, маълумотлар базаларини бошқариш тизими, амалий дастурий таъминот ва ахборотнинг ўзидир. Ушбу ахборот ва дастурий воситалар ҳамда компонентлардан кўпинча айнан бир пайтда ва ўша вақтда фойдаланиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам бундай ахборот тизимларининг ўзига хос томони шундаки, маълумотларни қайта ишлаш жараёни вақтида улар аралашиб кетади.
ААТнинг концептуал модели. Ахборот тизими фойдаланувчиларнинг талабига мувофиқ ахборотларни йиғиш, қайд этиш, узатиш, сақлаш, тўплаш, қайта ишлаш, тайёрлаш ва тақдим этишга мўлжалланган. Концептуал нуқтаи назардан қараганда, ахборот тизими – бу операцияни бажарувчи тизим ва бошқарувчи тизим ўртасидаги воситачи саналади (4.1-расм).
Ахборот Ахборот
Маълумотлар Маълумотлар
4.1-расм. Ахборот тизимининг концептуал модели.
Ахборот технологияси ахборот тизими ичидаги технология саналади. Ахборот тизими тизимдаги маълумотлар, ахборотлар билан операцияни амалга оширади. Ахборот тегишли муаммога қаратилган бўлиб қарорлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ахборот ҳал этилиши лозим бўлган вазифага мувофиқ ва ушбу вазифани ҳал этувчи ходимнинг қобилиятига мувофиқ қайта ишланади.
Ахборот тизимининг функционал модели.Ахборот тизимининг функционал моделини қуйидагича тасаввур этиш мумкин (4.2-расм).
Ахборот тизими
1 - ахборотни ташкил этиш, сақлаш ва тақдим этиш тизими;
2 - ахборотни киритиш, янгилаш ва тузатиш тизими;
3 - ахборотни истеъмол қилиш тизими.
4.2-расм. Ахборот истеъмол қилиш тизими
Мазкур моделдан кўриниб турибдики, ахборот тизимининг соҳаси ахборот объектлари мажмуидан иборат ахборот маконини ифодалайди. Умуман олганда ахборот макони бир хилда эмас, чунки унда ахборотнинг юзага келиши, ташкил этилиши ва жойлаштирилиши жиҳатидан фарқланувчи ахборот объектларини ўзида сақлайди.
Тизим орқали барча ахборотларнинг юзага келишини қуйидаги асосий процедураларга ажратиш мумкин: сақлаш, қидириш, қайта ишлаш, киритиш ва чиқариш. Биринчи учтаси ички босқич саналади, тўртинчи ва бешинчилари эса мазкур тизим билан ахборот манбаи ва ташқи муҳит ўртасидаги алоқани таъминлайди.
Ахборот муҳити. Ахборот муҳити ўзаро боғланган учта таркибий қисмни ўз ичига олади. Булар: фойдаланувчининг ахборот тузилмаси, ахборот технологияси, бошқарувнинг иштирок этувчи объектлари (4.3-расм).
Ахборот технологиялари фойдаланувчиларни зарур технологиялар билан таъминлаш воситаси саналади.
Ахборот инфратузилмаси доирасида ахборот технологиялари фойдаланувчилари ҳам ўзаро ҳаракатланувчи ўзига хос муҳит сифатида кўриб чиқилади.
Анъанавий ахборот технологияси ривожланиши икки анъанавий сегмент маълумот ва матндан ташқари, яна қўшимча иккита сегмент-тасвир ва нутқни қайта ишлашни таъминлайди.
Ахборот муҳити ахборотни қайта ишлаш, қабул қилиш, ўтказиш ва қидириш қобилиятига кўра қисмларга бўлинади. Ўз навбатида, қайта ишлаш қобилияти инсоннинг ахборотни қабул қилиш имкониятига кўра аниқланади. Айрим ҳолларда ахборот шакл, ҳажм ва ҳаказо белгилар бўйича таркиблаштиришни талаб қилади.
Қайд этиш лозимки, фойдаланувчи ахборот манбаига муҳтож бўлади. Чунки у ахборотни уйғунлаштиришга қанча кўп вақт ва куч сарфласа, самарадорлик ҳам шунча кам бўлади. Фойдаланувчининг фаолият самарадорлигини ошириш учун ахборотни интеграллаш жараёнини турли йўллар билан амалга ошириш мумкин. Интеграллаш жараёнининг даражасини белгилашни янги ахборот технологиялари ШК, МББТлар таъминлайди. Асосий урғу турли хилдаги ахборотни қайта ишлаш имконини берадиган ва ўз ичига интеграллашган маълумотларни қайта ишлаш воситалари, маълумотлар базаларини бошқариш тизими, алоқа воситалари ва матнли процессорларни олувчи амалий дастурий таъминотга қаратилади.
Фойдаланувчи керакли ахборотни олиш учун расмий (формал) ва норасмий ахборот тизимлари ёрдамида унинг манбаига мурожат қилиши лозим. Ташқи манбага расмий тизим орқали кўриб борилади. Бу тизим ахборотни рақам ва матнли маълумот (статистик ҳисоботлар, китоб, журнал, хабар ва ҳаказо) кўринишида тақдим этади. Ички манбага мурожат қилиш ахборот технологиялари компонентлари-компьютерлар, тизимли ва амалий дастурий таъминот ҳамда зарур ҳолларда коммуникация воситалари ёрдамида амалга оширилади. Ички манбалар норасмий тизим воситасида маълумотлар базасидан сўровга жавоб тариқасида фойдаланувчини ахборот билан таъминлайди. Фойдаланувчи расмий ва норасмий тизимга суяниб ижтимоий фаолият, корхона ва иқтисодий объект ишини тавсифловчи ахборотни олади.
Ахборот тизимининг намунавий таркиби. Автоматлаштирилган ахборот тизимига қуйидагилар киради: одам(ходим), техник воситалар ва дастурий таъминот. Улар биргаликда бошқарув усуллари учун маълумотларни қайта ишлайди (4.4-расм).
4.4-расм. Ахборот тизимининг намунавий таркиби
Ф О Й Д А Л А Н У В Ч И Л А Р
Ахборот-коммуникациялар технологиялари
Ахборот-коммуникациялар технологиялари
Ф О Й Д А Л А Н У В Ч И Л А Р
4.3-расм. Ахборот муҳитининг таркиби
Таъминловчи қисм ахборот, техник, математик, дастурий, ташкилий, хуқуқий ва лингвинистик таъминотдан иборат бўлади.
4.5-расм. Автоматлаштирилган ахборот тизими
Ахборот таъминоти – иқтисодий объектда айланиб юрувчи ахборотларни ташкил этиш шакли, жойлаштирилиш ҳажми (ахборотни таснифлаш ва кодлаштириш, ҳужжатларни унифициялаштириш тизими, ахборот оқимларининг ягона тизими) бўйича лойиҳа қарорларининг шунингдек маълумотлар базаси тузилиш услубининг мажмуидир.
У кўрсаткичларни, маълумотномаларни ахборотни таснифловчи ҳужжатларнинг унификациялашган тизимини, ташувчи воситалардаги ахборотларни ўз ичига олади.
Техник таъминот. Техник таъминот – ахборот тизими иши учун мўлжалланган техник воситалар комплекси, шунингдек, ушбу воситалар ва технологик жараёнларга тегишли ҳужжатлардир.
Математик таъминот. Математик таъминот – ахборот тизимида вазифаларни ҳал этишда фойдаланиладиган ахборотларни қайта ишлаш алгоритми, моделлари, математик услублари мажмуи.
Дастурий таъминот – бу ахборот тизимининг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун дастурлар мажмуи, шунингдек техник воситалар комплексининг меъёрида ишлаб туриши демакдир.
Дастурий таълимот таркибига умумий тизими ва махсус дастурли маҳсулотлар, шунингдек техник ҳужжатлар, жумладан: операцион тизимлар, дастурлаш, тизими, дастурчининг асбоб-ускуна воситаси, тест ва ташҳис дастурлари, телекоммуникациянинг дастурий воситаси, ахборотни ҳимоялаш, функционал дастурий таъминот (автоматлаштирилган иш жойлари, маълумотлар базаларини бошқариш тизими ва ҳоказо).
Умумий тизимли дастурий таъминот. Уларга фойдаланувчига мўлжалланган ва ахборотни қайта ишлашнинг анъанавий вазифаларини ҳал этиш учун белгиланган дастурлар комплекси киради. Улар компьютерларнинг имкониятларини кенгайтириш, маълумотларни қайта ишлаш жараёнини бошқариш ва назорат қилишга хизмат қилади.
Махсус дастурий таъминот. Аниқ бир дастурий тизимни яратишда ишлаб чиқилган дастурлар мажмуини ифода қилади. Унинг таркибига турли даражада ўхшаш ишлаб чиқилган моделлар, маълум бир объектнинг ишлашини акс эттирувчи амалий дастурлар пакети киради.
Услубий таъминот ва ташкилий таъминот – ахборот тизимини ишга тушириш ва ишлатиш жараёнида ахборот тизими ходимларининг техник воситалар билан ва ўзаро таъсирини белгиловчи методлар, воситалар ва ҳужжатлар мажмуидир.
Эргономик таъминот (шароит) – иш жойларига, ахборот моделларига, ходимнинг иш фаолиятига нисбатан турли эргономик талаблардан иборат ҳужжатлар, уларни амалга ошириш усуллари тўпламидир.
Мақсад – ходим ишининг юқори самарадорлигини таъминлаш.
Хуқуқий таъминот. – ахборот тизимининг хуқуқий мақоми ва уни ишга туширишни белгиловчи хуқуқий меъёрлар мажмуидир. Ахборотни олиш қайта ўзгартириш ва фойдаланиш тартиби белгилаб қўйилади. Хуқуқий таъминотнинг асосий мақсади қонунчиликни мустаҳкамлаш саналади. Хуқуқий таъминот таркибига қонунлар, фармойиш, ҳукумат органлари қарорлари, буйруқлари, йўриқномалари ва вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳукумат органларининг бошқа меъёрий ҳужжатлари киради.
Лингивинистик таъминот – ахборот тизими ходимлари ва техник, дастурий ва ахборот таъминоти ходимларининг мулоқот тили мажмуи (тил воситаси), шунингдек, ахборот тизимида фойдаланиладиган атамалар мажмуи.
Ахборот тизимининг функционал қисми - ахборот тизимининг вазифа ва топшириқлари бажарилишини таъминлайди. Амалда бу ерда иқтисодий объектни бошқариш тизимининг модели сақланади. Мазкур тизим доирасида бошқарув мақсадларининг функцияларга функцияларнинг эса ахборот тизими кичик тизимига ўзгариши рўй беради. Кичик тизимлар вазифаларни амалга оширади. Улар тизимнинг бирор бир белгисига кўра ажратиб кўрсатилган қисмидир. Одатда ахборот тизимида функциональ қисм функционал белгиларига кўра кенжа тизимларга бўлинади:
бошқарув даражаси (олий, ўрта, қуйи);
бошқариладиган ресурс тури (моддий, меҳнат, молиявий ва ҳаказо);
қўлланиш соҳаси (банк, жамғарма бозори ва ҳаказо);
бошқарув иши ва даври.
Шуни қайд этиш лозимки, автоматлаштирилган ахборот тизимининг функционал қисми таркиби ва мазмуни маълум бир объектга боғлиқ. Ахборот тизимининг таъминловчи қисм таркиби ва мазмуни турли объектлар учун бир хилда бўлади.
Автомалаштирилган ахборот тизимининг ҳаётий цикли. Автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш, ривожлантириш моҳияти вақтга нисбатан «ҳаётий цикл» каби иқтисодий категорияни акс эттиради. Яъни, унинг яратилиши то ундан фойдаланишни тўхтатишгача бўлган оралиқдаги ҳаёт циклини англатади. ААТ нинг ҳаёт циклида қуйидаги босқичлар ажралиб туради:
1. Лойиҳа олди босқичи (режалаштириш ва талаблар таҳлилий-тизимли таҳлил). Мавжуд бошқарув тизимини, биринчи галда ахборот тизимини тадқиқ ва таҳлил этиш, яратиладиган ААТ га нисбатан қўйиладиган талабларни белгилаш, техник-иқтисодий асос (ТИА) ва техник вазифаларни ААТ ишлаб чиқишда расмийлаштириш.
2. Техник лойиҳалаштириш (мантиқий лойиҳалаштириш). Таърифланган талабларга мувофиқ автоматлаштириладиган функциялар таркибини (функционал архитектура) ва таъминловчи кенжа тизим таркибини (тизимли архитектура) ишлаб чиқиш, ААТ нинг техник лойиҳасини расмийлаштириш.
3. Қўлланма лойиҳалаштириш (жисмоний лойиҳалаштириш). Дастурларни ишлаб чиқиш ва тизим, маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнини ишлаб чиқиш, ходимлар учун қўлланма йўриқномаларни яратиш, қўлланма лойиҳани расмийлаштириш.
4. Тадбиқ этиш (тестлаш, тажриба эксплуатацияси). ААТ кенжа тизимларини комплекс тузатиш, ходимни ўқитиш, ААТ ни босқичма-босқич жорий этиш, эксплуатацияга топшириш.
5. Эксплуатация (кузатиб қўйиш, модернизациялаштириш). Кундалик эксплуатация, дастурий ва техник воситалар, шунингдек бутун лойиҳани кузатиб бориш, ААТ нинг иши тўғрисида статистик маълумотлар йиғиш, хато ва камчиликларни тўғрилаш, ААТни модернизациялашга нисбатан талабларни расмийлаштириш ва уни бажариш.
Ахборот тизимининг ҳаётий цикли интератив мазмун касб этади: ҳаётий циклнинг амалга оширилган босқичлари вақти-вақти билан янги талаблар ва ташқи муҳитгача ўзгаришларга мувофиқ қайтарилиб турилади. Ҳаёт циклининг ҳар бир босқичи ва палласида навбатдаги қарорлар учун асос саналувчи техник қарорлар ва ҳужжатлар тўплами шаклланади.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг таснифи
Ахборот тизими тушунчаси кўп қиррали, унинг мазмуни ва моҳияти ахборот технологияси қўлланилаётган объектнинг ўзига хос хусусиятлари, хоссалари билан белгиланади. Ахборот тизимини тўлиқ ва ҳар томонлама билиш учун унинг ўзига хос хусусиятлари тизимини аниқлаш керак бўлади. Шу мақсадда қуйида ахборот тизимини ҳар бир қатор белгиларига кўра таснифлаш вариантлари кўриб чиқилади (4.1-жадвал):
- автоматлаштириш даражаси;
- бошқариш жараёнининг турлари бўйича;
- қўлланилиш соҳалари бўйича;
- бошқариш объектининг ишлаш соҳаси бўйича;
- қўлланилиш йўналиши бўйича;
- бошқарув тизимидаги даражаси бўйича ва ҳаказо.
Ахборот тизимининг тасниф белгилари ичида уларнинг қўлланиш соҳалари асосий ҳисобланади.
Автоматлаштириш даражасига кўра автоматлаштирилган, автоматик ва ноавтоматлаштирилган (анъанавий) бошқариш тизимлари ўзаро фарқланади. Автоматлаштирилган тизимлар кишилар бўғинини (операторлар, маъмурий аппарат) ўзининг органик таркибий қисмига киритади. Автоматик тизимлар эса йиғиш ва созлашдан сўнг инсон иштирокисиз (профилактик назорат ва таъмирлашни ҳисобга олмаса) принцип жиҳатдан ишлаши мумкин ва уларни кўпроқ технологияларни бошқаришда қўллашади, гарчи бу ўринда автоматлаштирилган тизимлар афзал кўрилса ҳам. Ташкилий бошқарув тизимларига келганда, улар бу спецификасида келиб чиқиб автоматик бўлолмайди.
4.1 - жадвал
Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг таснифи
Тасниф вариантлари |
Тасниф белгилари
|
Автоматлаштириш даражаси бўйича |
Автомалаштирилган |
Автоматик |
|
Анъанавий (автоматлаштирилмаган) |
|
Бошқарув жараёни турлари бўйича |
Техник(технологик) жараёнлар АБТ |
Ташкилий бошқарувнинг автоматлаштирилган тизимлари |
|
Қўлланилиш соҳаси бўйича |
Ишлаб чиқаришнинг ААТ |
Ижтимоий соҳа ААТ |
|
Бошқарувнинг ААТ |
|
Фаолият кўрсатиш соҳаси бўйича |
Саноат |
Қишлоқ хўжалиги |
|
Транспорт ва бошқалар |
|
Қўлланилиш доираси бўйича |
Илмий тадқиқотларнинг ААТ |
Лойиҳалаштиришнинг автоматлаштирилган тизимлари |
|
Ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашнинг автоматлаштирилган тизимлари |
|
Автоматлаштирилган ўқитиш тизимлари |
|
Ташкилий-иқтисодий бошқарувнинг ахборот тизимлари |
|
Бошқарув тизими даражаси бўйича |
Умумдавлат бошқарувининг ахборот тизимлари |
Тармоқлараро бошқарувнинг ахборот тизимлари |
|
Ҳудудий бошқарувнинг ахборот тизимлари |
|
Корхона, иқтисодий объектларнинг ахборот тизимлари |
|
Мужассамланиш даражаси бўйича |
Масалалараро ахборот тизимлари |
Ўзаро бир-бири билан боғлиқ масалаларни автоматлаштириш(кенжа тизим) |
|
Ўзаро бир-бири билан боғлиқ кенжа тизимларни автоматлаштириш(блоклар) |
|
Мужассамлашган тизимлар |
|
Комплекс тизимлар |
|
Сифат даражаси бўйича |
Ахборот-қидирув тизими |
Ахборот-маълумот берувчи тизим |
|
Маълумотларни қайта ишлаш тизими |
|
Ахборот-маслаҳат берувчи тизим |
|
Эксперт тизими |
|
Қарорлар қабул қилувчи тизим |
Бошқарув жараёни кўринишига кўра техник (технологик) жараёнларни автоматик бошқариш тизимлари (ТЖАБТ) ва ташкилий (ёки маъмурий) бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари (ТБАТ) ўзаро фарқланади. Дастлабкиси технологик жараёнларни кенг маънода бошқаришга (ракета, станок ва ҳоказоларни бошқариш), иккинчиси-ижтимоий ва иқтисодий хусусиятга эга объектларни бошқариш учун мўлжалланган. Уларнинг асосий фарқи бошқариш объектининг мазмунида. Биринчи ҳолда – бу турли хил машина, асбоб-ускуна, қурилмалар бўлса, иккинчисида – энг аввало одамлар, жамоа саналади. Бошқа бир фарқи – ахборот узатиш шаклида. Биринчи тизимларда ахборот узатишнинг асосий шакллари бўлиб турли хил сигналлар (электрик, оптик, механик ва ҳаказо) хизмат қилади. Иккинчи хил тизимларда асосий ахборот узатиш шакли – ҳужжатдир.
Қўлланиш соҳаси бўйича ахборот тизимлари моддий ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бошқарув соҳасига ажралади. Ишлаб чиқариш соҳасида қуйидаги йўналишлар бўйича ахборот тизимларини ажратиб кўрсатиш мумкин: машинасозлик мажмуи, ёқилғи-энергетика мажмуи, транспорт мажмуи, металлургия мажмуи, кимё-ўрмон мажмуи, транспорт мажмуи, металлургия мажмуи.
Ижтимоий соҳада ахборот тизимлари қуйидаги йўналишлар бўйича ажратилади: соғлиқни сақлаш, нафақа ва ижтимоий таъминот, таълим, маданият ва аҳоли дам олиши, ижтимоий ва социал ҳаёт, хизматлар ва аҳоли маиший ҳаёти, савдо ва умумий овқатланиш, коммунал хизмат, атроф-муҳит муҳофазаси.
Бошқарув соҳасида ахборот тизимлари қуйидаги йўналишлар бўйича ажратилади: депутатлар корпуси ва ижроия ҳокимияти, давлат бошқаруви ва статистика, ташқи иқтисодий фаолият, молия органлари, банк тизимлари, хуқуқни муҳофаза этиш органлари ва ҳоказоларга хизмат кўрсатиш.
Ишлаб чиқариш жараёнлари учун ахборот технологияларини қўллаш тегишлича меҳнат воситалари, технологик ва ишлаб чиқариш жараёнлари, илмий тадқиқотлар, лойиҳа ишлари ва ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашнинг комплекс автоматлаштириш тизимларига олиб келади.
Технологик жараёнларни комплекс автоматлаштиришда ахборот технологияларини қўллаш технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқариш тизими, мослашган ишлаб чиқариш тизимлари, транспорт-омборхона тизимларининг яратилишига олиб келади. Бундай тизимларни яратишдан мақсад - миллий иқтисод тармоқларини юқори ишончли меҳнат воситаларини тадбиқ этиш ҳисобига техник қайта жиҳозлашни таъминлаш, уларни автоматлашган участка ва технологик жараёнларга комплекслаш, ишлаб чиқаришга мослашувчанлик, иқтисодийлик бағиш-лашдир.
Ахборот технологияларини илмий-тадқиқот лойиҳаларида, конструкторлик ишларида, технологик тайёрлашда қўллаш ушбу соҳаларнинг автоматлаштирилган тизимлари яратилишига олиб келади.
Ахборот технологияларини илмий-тадқиқотлар, лойиҳа-конструкторлик ишлари ва ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашдан асосий мақсад «тадқиқот-лойиҳалаш-конструкторлаш-ишлаб чиқаришга тайёрлаш» ҳаётий циклининг барча босқичларида маҳсулот ишланмалари ва технологиясини ўтказиш, сифати, фойдаланиш ҳарактеристикаси, технологияси, янги маҳсулот илмийлиги жиҳатини ошириш, номенклатурани кенгайтириш, тажрибавий ишлаб чиқаришни қисқартиришдан иборат.
Бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий тизимларида объект сифатида иқтисодиётни бошқаришнинг барча босқичларида амалга ошириладиган ишлаб чиқариш, ижтимоий-иқтисодий функционал жараёнлар хизмат қилади. Ахборот тизимлари бошқариш хизматлари ходимларининг ахборот хизмат кўрсатиш тизимлари бўлиб, ахборотни тўплаш, сақлаш, узатиш ва қайта ишлаш бўйича технологик вазифаларни бажаради. У конкрет иқтисодий объект учун қабул қилинган методлар ва тузилмавий бошқарув фаолияти томонидан белгиланган регламентда шаклланади ва ишлайди, унинг олдида турган мақсад ва вазифаларни бажаради.
Ташкилий – иқтисодий тизимлар халқ хўжалигида қабул қилган бошқариш органлари тузилмасига мувофиқ кичик синфларга бўлинмаслиги мумкин.
Ташкилий – иқтисодий тузилмаларда барпо этилган автоматлашган ахборот воситалари ахборотни қайта ишлаш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун мўлжалланган ахборот, иқтисодий-математик методлар ва моделлар, техник, дастурий, технологик воситалар ва мутаҳассислар йиғиндисини ўзида акс эттиради.
Бошқарув тизимининг даражаси бўйича умумдавлат ва тармоқлараро бошқариш органлари, тармоқ ва ҳудудий бошқариш органлари, иқтисодий объектларининг ахборот тизимларига ажралади.
Давлат ва тармоқлараро бошқариш органларига ахборотни қайта ишлаш тизимлари, маълумотлар базаси ва банки, эксперт ва ахборот-излаш тизимлари киради, улар давлат хокимияти органлари ва бошқарув, тармоқлараро органлар ишини таъминлайди.
Тармоқлараро автоматлашган ахборот тизимлари миллий иктисодни бошқариш органларининг (банк, молия, статистика, таъминот ва бошқалар) ихтисослашган тизимидир. Улар ўз таркибида қудратли ҳисоблаш комплекслари, тармоқлараро кўп даражали автоматлашган ахборот тизимларига эга бўлиб, иқтисодий ва хўжалик башоратларини, давлат бюджетини ишлаб чиқиш, хўжаликнинг барча бўғинлари фаолияти натижаларини назорат қилиш ва тартибга солишни амалга оширади.
Бошқарувнинг тармоқ тамойилини амалга оширувчи органлар учун ахборот тизимларини тузилмаларининг бўғинлигидан келиб чиқиб ажратиш мумкин: вазирлик (идора, концерн, ассоциация, холдинг) ахборот тизимлари-бирлашма - корхона.
Бошқарувни тармоқ тамойили бўйича амалга оширувчи органлар учун замонавий ахборот технологияларини қўллаш тармоқ ахборот тизимларини барпо этишга олиб келади, вазирликлар, банклар, идоралар, корпорация ва ҳоказоларни таъминловчи ахборот, маълумотлар банки ва базасини қайта ишлаш тизимини ўзида намоён этади. Бу тизимлар ШК локал ҳисоблаш тармоқлари базасида яратилади. Тармоқ ахборот тизимида ахборотни тўплаш, узатиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш амалга оширилади. Бу бошқариш аппаратининг қарорларни қабул қилиш ва уларни идораларга қарашли корхона ва бирлашмаларгача етказишда мажбурий иштирокини кўзда тутади.
Корхона (иқтисодий объект, муассаса) тизимида ахборот технологияларини тадбиқ этиш корхонанинг автоматлаштирилган бошқариш тизимини яратишга олиб келади, у автоном ҳолда ҳам, ишлаб чиқариш бирлашмаси ахборот тизими таркибида ҳам, тармоқ ахборот тизимида ҳам ишлашга мўлжалланган.
Замонавий ахборот технологияларини кичик ва ўрта иқтисодий объектлар, худудий бошқариш органлари, транспорт, қурилиш, савдо ва бошқа иқтисодий объектлар фаолиятини автоматлаштириш учун қўллаш «электрон конторалар» (офислар), яъни алоҳида автоматлаштирилган ишчи ўринларини бирлаштирувчи тақсимланган маълумотлар базаси ва локал ҳисоблаш тармоқлари негизида ахборот тизимларини амалга оширади.
Автоматлаштирилган ўқитиш тизимлари. Ахборот технологияларини кадрларни тайёрлаш ва ўқитишда қўллаш узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинларида ўқитиш жараёнларида фойдаланиладиган автоматлашган ўқитиш тизимларини (АЎТ) яратишга олиб келади.
Ахборот технологияларини худудий-маъмурий бошқариш органларига тадбиқ этиш худудий ахборот тизимларига (ХАТ) олиб келади. Улар маҳаллий давлат органлари ва бошқарувнинг таҳлил ва бошқариш функцияларини таъминлаш учун яратади.
Худудий тизим фаолияти минтақада бошқарув ишини сифатли бажаришга, ҳисоботни шакллантиришга, давлат ва маҳаллий ҳўжалик органларига тезкор маълумотларни беришга қаратилган.
Бошқарувнинг тузилмавий-ҳудудий органларига мувофиқ қуйидаги тизимлар ўзаро фарқланади:
автоном республикалар, вилоятларнинг ахборот тизимлари;
шаҳар хокимиятини бошқаришнинг ахборот тизими;
маъмурий туманнинг ахборот тизими.
Сифат даражасига кўра ахборот тизимлари қуйидаги синфларга бўлинади: ахборот қидирув тизими (АҚТ); Ахборот – маълумотнома тизими (ААТ); Матнларни қайта ишлаш ахборот тизими (МҚАТ); Маълумотларни қайта ишлаш тизими (МҚТ); Ахборот – кенгашув тизими (АКТ); қарорлар қабул қилиш тизими (ҚҚҚТ); Эксперт тизимлари (ЭТ).
Ахборот – қидирув тизими. ЭҲМда ёки ундан ташқарида сақланиши мумкин бўлган ҳужжатлар, иккинчи даражали ҳужжатлар (масалан, рефератлар), ҳужжатлар номи ёки манзилларнинг тўлиқ матнини қидиришни амалга оширади. ЭХМда у ёки бу ҳолларда қидирув образи номини олган ва қисқача мазмуни баён қилинган ҳужжатларнинг формаллашган баёни сақланади. Ўзига керакли мавзудаги ҳужжатни топишни истаган ахборот истеъмолчилари тазимга сўров юборади. Қидирув натижасига кўра, тасвирланган ҳужжатларнинг тўлиқ матни ёки сўралган ҳаражатларнинг тўғри-нотўғри, етишмаслиги, ишончлилик даражаси ҳақида маълумот берилади.
Ахборот - маълумотнома тизими кўп жиҳатдан фойдаланувчилар сўровига биноан иқтисодий, техник ёки технологик мазмундаги ахборотни бериш, йиғиш ва сақлашга мўлжалланган. Айтиш мумкинки, ахборот-маълумотнома тизими рақамли ёки матнли конкретлаштирилган маълумотлар билан ишлашга қаратилган. Сўровнинг турига ва шаклига кўра натижани қандай тақдим этишни белгилайди. Сўров натижалари стандарт маълумотнома шаклида берилиши мумкин ёки фойдаланувчининг ҳоҳишига кўра унинг сўровини қайта ишлаш давомида ихтиёрий кўринишда лойиҳалаштирилиши мумкин.
Матнларни қайта ишлаш тизими (МҚТ) бевосита фойдаланувчига матнларни (хат, мақола, реферат, буйруқ ва ҳаказо) таҳрир қилиш, сақлаш ва кўпайтиришга мўлжалланган.
Маълумотларни қайта ишлаш тизими (МҚИТ) ЭҲМдаги ҳисоб-китобларнинг формаллашган алгоритмлари бўйича маълумотларни ҳисоблашга мўлжалланган. Мазкур тизим ижодий жараёнларни эмас, эски жараёнларни (ҳисоб, ҳисобот, муҳандислик-техник ҳисоб-китоблари ва ҳоказо), автомат-лаштиришга йўналтирилган.
Маслаҳат берувчи ахборот тизими (МБАТ) автоматлаштирилган режимда ЭҲМда маълум бир ҳолатларда ташкилий ёки техник мазмундаги қарорларнинг айрим вариантларини тузиб беради. Бу тавсиялар қарор қабул қилувчи шахс ихтиёрига берилади. Маслаҳат берувчи(кенгашувчи) ахборот тизими асосига реал ҳақиқатга, яъни объектдаги ёки бошқарув тизимидаги жараёнга ўхшаш турли хил математик моделлар жойлаштирилади.
Қарорлар қабул қилиш тизими (ҚҚТ) шуниси билан ажралиб турадики, ЭҲМда ишлаб чиқилган қарор варианти бажариш учун қабул қилинади. Айни пайтда ишлаб чиқариш тизими (технологик жараёнларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими диспетчер бошқаруви тизими) ЭҲМ қабул қилган қарорлар ижросини тегишли ижро механизмлари орқали автоматик равишда амалга оширади.
Эксперт тизимлари – ЭТ (интеллектуал компонентли ахборот тизими) ЭҲМда маълумотлар базасидан ташқари яна иккита – билимлар ва мақсадлар базаси мавжудлиги билан ажралиб туради. Маълумотлар базалари (МБ) бошқарув тизими ва объектининг миқдорий формал тавсифига эга; билимлар базаси (ББ) ташқи мухит ҳақидаги ноформал семантик тасаввурлар, объектларнинг айрим сифат тавсифини, улар орасидаги муносабатлар, мумкин бўлган ҳаракатлар, ҳолатлар, абстракциялар, стреотиплар баёнини сақлайди. Мақсадлар базаси моделлаштириладиган объектлар учун хос бўлган ўзаро боғлиқ мақсадлар, кенжа мақсадлар, уларга етишиш усулублари ва воситалари тўғрисидаги тасввурга эга. Бундай тизимлар ижодий, илмий-тадқиқот, лойиҳалаштириш, бошқариш жараёнларида жуда долзарб.
Эксперт тизимлари инсон фаолиятининг аниқ турлари бўйича мутаҳассислар тажрибаси ва билимини тўплаш, бойитиш, ривожлантириш имконини беради.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг
эволюцияси ва самарадорлиги
Ахборот тизимлари эволюцияси ахборотларни қайта ишлашнинг техник воситаси ривожланиши мазмунини ва ахборот тизимлари қадр-қиммати билан боғлиқ. 4.2-жадвалда ахборот тизимларидан фойдаланишга нисбатан ёндошув-нинг ўзгариши келтирилган.
1-босқич (60-йиллар охиригача) аппарат воситаларининг имкониятлари чекланган шароитда катта ҳажмдаги маълумотни қайта ишлаш муаммоси билан фарқланади.
2-босқич (70-йиллар охиригача) IBM/360 сериасидаги ЭҲМнинг тарқалиши билан боғлиқ. Дастур таъминотининг аппарат воситалари ривожланиш даражасидан орқада қолиши – мазкур босқич муаммоси саналади.
4.2-жадвал
Ахборот тизимларидан фойдаланишга нисбатан ёндошувнинг ўзгариши
Йиллар
|
Ахборотдан фойдаланиш концепцияси |
Ахборот тизимлари турлари |
Фойдаланишдан мақсад |
1950-1960 йиллар |
Ҳисоб-китоб ҳужжатларининг қоғоз тўплами |
Ҳисоб-китоб ҳужжатларини электромеханик бухгалтерия машиналарида қайта ишлашнинг ахборот тизими |
Ҳужжатларни қайта ишлаш тезлигининг ошиши. Ойликни ҳисоб-китоб қилиш жараёнининг соддалашуви |
1960-1970 йиллар |
Асосий мақсадни қўллаб-қувватлаш |
Бошқарувнинг ахборот тизими |
Ҳисоботни тайёрлаш жараёнининг тезлашуви |
1970-1980 йиллар |
Бошқарув назорати |
Қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими. Бошқарувнинг олий бўғини учун тизим |
Нисбатан оқилона қарорни ишлаб чиқиш |
1980-2000 йиллар
|
Рақобат афзаллигини таъминловчи ахборот-стратегик ресурс |
Стратегик ахборот тизими. Автоматлаштирилган офислар |
Иқтисодий объектларнинг яшаб қолиш ва гуллаб-яшнашни таъминлаш |
1 ва 2-босқичлар ҳисоблаш марказлари ресурсларидан марказлашган ҳолда жамоа бўлиб фойдаланишга мўлжалланиб эски операцияларни бажаришда ахборотни самарали қайта ишлаши билан ажралиб туради. Тузиладиган ахборот тизимининг самарадорлигини баҳолашдаги асосий ўлчов – бу ишланмага сарфланган ва уни жорий этиш натижасида иқтисод қилинган маблағ ўртасидаги фарқ бўлган.Мазкур босқичдаги асосий муаммо – психологик сабаблар билан боғлиқ бўлиб, бу – фойдаланувчилар ва тизимни ишлаб чиқувчи мутаҳассислар ўртасидаги ўзаро алоқанинг ёмонлигида эди. Бунинг натижасида катта имкониятларга эга тизимлар яратилсада, фойдаланувчилар ундан тўлиқ фойдалана билишмади.
3-босқич (80-йиллар бошларидан). Бу даврда компьютер профессионал фойдаланувчининг қуролига, ахборот тизими эса – унинг қарорларини қабул қилишни қўллаб-қувватлаш воситасига айланди. Асосий муаммо фойдаланувчининг талабларини максимал қондириш ва компьютер муҳитида шахсий интерфейс ишини яратиш эди. Шу билан бирга ахборот тизимини яратишга нисбатан ёндошув ўзгарди. Энди мўлжал якка тартибдаги фойдаланувчи томонга ўзгарди. Фойдаланувчи мазкур ишланмадан манфаатдор, у мутаҳассислар билан алоқани йўлга қўйди, мутаҳассисларнинг ҳар икки гуруҳи ўртасида ўзаро тушуниш юзага келди. Бу босқичда маълумотларни ҳам марказлаштирган ҳолда, ҳам аксинча ҳолатда ишлаш услубидан фойдаланила бошланди.
4-босқич (90-йиллар бошларидан) – иқтисодий объектлараро алоқалар ва ахборот тизимининг замонавий технологиясини яратишдан иборат. Мазкур босқич бизнесдаги стратегик афзалликларни таҳлил қилиш тушунчаси билан боғлиқ ва телекоммуникация технологияси ютуқлари ҳамда ахборотни қайта тақсимлашга асосланган эди. Ахборот тизимлари ўз олдига маълумотларни қайта ишлаш самарадорлигини оширишнигина эмас, бошқарувга ҳам ёрдам беришни мақсад қилиб қўйганди. Тегишли ахборот технологиялари рақобатчилик курашига дош беришни ташкил қилишга ва устунликка эришишга ёрдам бериши лозим. Бу босқичдаги муаммолар жуда кўп. Улардан асосийлари қуйидагилар:
компьютер тармоғи учун протоколлар, стандартларни белгилаш ва келишувларни ишлаб чиқиш;
стратегик ахборотга киришни ташкил этиш;
ахборотни ҳимоя қилиш ва унинг ҳавфсизлигини ташкил қилиш.
Қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими. Унинг эволюцияси. Менежерларнинг фаолияти турли мураккабликдаги қарорларни қабул қилиш зарурияти билан боғлиқ (масалан, фирмани ривожлантириш йўналишини танлаш, компания фаолиятини автоматлаштириш вариантлари, офис учун бинони танлаш, филиалларни жойлаштириш вариантларини белгилаш, ишлаб чиқариладиган ёки сотиб олинадиган товарлар турлари, асбоб-ускуна турлари, кредитор, ишнинг ҳамижрочиси, вакант жойларга номзодлардан бирини тайинлаш). Бу биринчи галда ахборот қарорларини қабул қилиш учун талаб этиладиган йиғин зарурияти билан боғлиқ. Ахборотга эга бўлиш зарур, бироқ тўғри қарор қабул қилиш учун бу етарли эмас. Бунинг учун предмет соҳасини яхши билиш, қарор қабул қилиш кўникмасини ҳосил қилиш, бир қатор восита ва усулларга эга бўлиши лозим.
Шунинг учун анча мураккаб қарорларни қабул қилишда турли соҳалардаги эксперт-мутаҳассисларни жалб этиш керак бўлади. Бироқ, экспертлар билимидан самарали фойдаланиш учун, биринчидан, қандай экспертлар зарурлигини, иккинчидан, улар олдига қандай масалаларни қўйишни ва ниҳоят, қарор қабул қилиш учун уларнинг билимидан қандай фойдаланишни билиш керак бўлади. Айни пайтда қарор қабул қилиш вазифаси барибир менежер зиммасида қолади.
Қарор қабул қилишдаги асосий вазифа – бу алтернатив (муқобил) вариантларни танлаш ёки уларнинг бир нечтасини мақсадга етишиш учун қанчалик аҳамиятлигига кўра қаторлаштириб чиқиш. Ахборотлаштириш вариантларини танлашда, аввало фирманинг асосий мақсади сифатида фирма рентабеллигини оширишни кўрсатиш мумкин. Вариантларни баҳолаш мезонлари сифатида эса ахборотлаштиришга кетган ҳаражатлар, бошқа фаолият турига мослашиш имконияти, ахборотни ҳимоялаш имконияти, сўровга жавоб бериш тезлиги, асбоб-ускуналарнинг ишончлилиги ва ҳоказо омилларни қўллаш мумкин.
Қарорлар қабул қилиш босқичларида ва жараёнларида юзага келадиган муаммоларни ҳал этишнинг кўплаб усуллари мавжуд. Бу барча усуллар махсус ахборот тизимлари – қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими (ҚҚҚТ) орқали амалга оширилади. ҚҚҚТни лойҳалаш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқликка асосланган бўлиб вазифаларнинг мураккаблиги билан аниқланади. Мазкур тизим-диалог кўринишидаги автоматлаштирилган тизимдир. У бошқарувнинг ахборот тизимидаги муҳим даражалардан (категория) бири саналади. Сўнги пайтларда ҚҚҚТ кичик ва ўрта бизнес ҳам(масалан, савдо нуқталарини жойлаштириш вариантларини танлаш) қўлланила бошланди. Умуман олганда, улар алоҳида якка услубни қўллаб-қувватлаш ва менежернинг шахсий талабларига мос келиш имкониятига эга.
Катта тижорат ва давлат иқтисодий объектларида мураккаб муаммоларни ҳал этиш учун яратилган тизимлар ҳам мавжуд.
Авиакомпания тизими. Авиаташиш тармоғида «Бошқарувнинг Таҳлилий Ахборот Тизими» деб номланган қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимидан фойдаланилади. У American Airlines томонидан яратилган, аммо бошқа компаниялар, самолёт ишлаб чиқарувчилар ва ассоциациялар, таҳлилчилар томонидан ҳам фойдаланилади. Бу тизим транспортдан фойдаланиш чоғида тўпланган маълумотларни таҳлил этиш, юк оқимини баҳолаш жадвалини статистик таҳлил этиш орқали кўпинча қарорларни қўллаб-қувватлайди. Масалан, у компаниялар улуши, тушуми ва рентабеллик бўйича авиабозорлар учун башоратлаш (прогноз қилиш) имконини беради. Мазкур тизим шу тарзда авиакопаниялар раҳбариятларига чипталар нархи, таранспортга бўлган талаб ва ҳоказо масалалар юзасидан қарор қабул қилишга кўмаклашади.
Географик тизим. Географик ахборот тизими – бу қарорлар қабул қилишга кўмаклашувчи тизимнинг махсус категорияси бўлиб, компьютер графикасини географик маълумотлар базаси ҳамда тизимнинг бошқа вазифалари билан интеграллаш имконини ва одамларни географик жиҳатдан тақсимлашга оид қарорлар қабул қилишда кўмаклашувчи ҳариталар ва шунга ўхшаш объектларни тузиш ҳамда кўрсатиш имкониятини яратади. Мисол учун, у жиноятчиликка тегишли географик ҳаритани тузиш ва полиция кучини тўғри тақсимлашга катта ёрдам беради. Шунингдек ундан урбанизация даражасини, ўрмончилик санъатини, темир йўл бизнесини ўрганишда фойдаланилади.
Қарорлар қабул қилишга кўмаклашувчи тизим даражалари. ҚҚКТни таснифлашда қуйидагилар ҳисобга олинади:
ҳал этиладиган бошқарув вазифаларининг тузилиши;
қарор қабул қилиниши керак бўлган иқтисодий объект бошқарувининг иерархия даражаси;
ҳал этиладиган вазифанинг у ёки бу соҳадаги бизнесга тегишлилиги;
фойдаланиладиган ахборот технологияси тури.
Ҳал этиладиган вазифаларнинг мураккаблиги ва қўлланилиш соҳасига боғлиқ холда ҚҚҚТнинг 3-та даражасини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Биринчи даражали ҚҚҚТ кўплаб вазифаларни бажариш имкониятига эга. У юқори даражадаги давлат бошқаруви (президент, ҳукумат, вазирликлар маъмурияти) органларида ва катта компанияларнинг бошқарув органлари (корпорациялар директорлар кенгаши)да фойдаланиш учун мўлжалланган. Мазкур даражали тизим турли сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий тадбирларни дастурга киритишга оид қарорларни асослаш учун йирик комплексли дастурларни режалаштиришда катта ёрдам беради. У жамоа бўлиб фойдаланиш тизими саналиб маълумотлар базаси турли билим соҳасидаги кўплаб эксперт-мутаҳассислар томонидан ташкил қилинади.
Иккинчи даражали ҚҚҚТ якка тартибда фойдаланиш тизими ҳисобланади ва бунда маълумотлар базасини бевосита фойдаланувчиларнинг ўзи яратади. Улар ўрта рангдаги давлат хизматчилари, шунингдек, кичик ва ўрта фирмалар раҳбарлари томонидан бошқарувнинг тезкор вазифаларини ҳал этиш учун мўлжалланган.
Учинчи даражали ҚҚҚТ ҳам фойдаланувчининг тажрибасига мослаштириладиган, якка тартибда фойдаланиш тизими саналади. Улар тез-тез учраб турадиган тизимли таҳлил ва бошқарувнинг амалий вазифаларини (масалан, кредитлаш субъектини танлаш, иш ижрочисини танлаш, мансабга тайинлаш) ҳал этиш учун мўлжалланган. Бундай тизимлар илгари бирор масалани ҳал этишда амалда қўлланилган қарор натижаларидан келиб чиққан ҳолда, худди шунга ўхшаш янги вазифани ҳал қилиш имконини беради. Бундан ташқари мазкур даражадаги тизимдан ўз тажрибаси асосида ҳаридорга товар танлаш имконини берувчи «интеллектуал реклама» воситаси сифатида узоқ вақт фойдаланиш мумкин бўлган қимматбаҳо товарлар билан савдо қилувчи савдо корхоналарида фойдаланиш мумкин.
Автоматлаштирилган ахборот тизимлари самарадорлиги. Қайта автоматлаштирилмаган (қоғозли) ва автоматлаштирилган иккита тизим таққосланади. Бу ҳар икки ахборот тизими ўз афзалликлари ва камчиликларига эга.
Автоматлаштирилмаган (қоғоз асосида) тизимнинг афзаллиги қуйидагилардан иборат:
ўрнатишнинг осонлиги, мавжуд операциялар асосининг имкониятлари;
тушуниш осон ва уларни ўзлаштиришга кам вақт кетади;
техник малака талаб қилинмайди;
одатда улар мослашувчан ва тегишли иш талабларига ўрганувчан бўлади.
Автоматлаштирилган тизимнинг ўзига хос афзалликлари мавжуд. Аввало, иқтисодий объектда юз бераётган барча нарсани ахборот майдонида акс эттириш имконияти мавжуд. Барча иқтисодий омиллар ва ресурслар ягона ахборот шаклида, маълумотлар кўринишида иштирок этади. Бу ҳол қарор қабул қилиш жараёнини ахборот технологияси сифатида кўриб чиқиш имконини беради. Турли технологияларга эга тизимлар 4.3-жадвалда келтирилган.
4.3-жадвал
Турли технологияларга эга тизимлар
Анъанавий (қоғоз) тизим |
Ахборот технологияларига асосланган тизим |
Шикоятлар қоғоз файлларда сақланади |
Шикоятлар компьютернинг маълумотлар базасида |
Жадвалларни тузиш ва таҳлил қилиш қўлда бажарилади |
Жадвалларни тузиш ва таҳлил этиш РСдаги матн муҳаррири орқали амалга оширилади |
Ҳар ойлик натижа тегишли персоналга жўнатилади |
Ҳар ойда персонал Е-mail бўйича натижаларни қабул қилади |
Жавоблар қоғоздаги маълумотларни излаш чоғида қидириб топилади |
Жавоблар компьютер маълумотлар базаларидан мослашувчан қидирув чоғида излаб топилади |
Архивларда узоқ вақт сақлаш |
Компьютер дискида узоқ вақт сақлаш |
Шундай қилиб автоматлаштирилган ахборот тизими бутун иқтисодий объект жамоа фаолиятининг мақсадга йўналтирилган ахборот муҳити, корпоратив ахборот тизими ҳам бўлиши мумкин. Ҳозирда замонавий кўринишдаги бундай тизим иқтисодий объектларда мураккаб вазифаларни ҳал қила оладиган, ягона ахборот тизимига интеграллашган, универсал ва ихтисослашган турли мутаҳассислар, турли аппарат-дастурий платформа мажмуини ўз ичига олади.
Корпоратив ахборот тизими айрим масалалар ва уларни амалга оширишнинг таркибий қисмларини кўриб чиқади. Улар қаторида қуйидаги масалалар бўлиши мумкин:
ҳар-хил ва бир-бири билан боғланмаган дастурлар ҳамда амалий тизимлар томонидан тузилган ягона маълумотлар базаси;
турли фирмалар ва технологиялар бўйича (молия, моддий-тех-ник ҳисоб, ҳужжат айланиши, таҳлил ва ҳоказо) яратилган кўплаб амалий тизимлар.
Корпоратив ахборот тизими қуйидагича бўлиши лозим:
маълум бир тажриба ва билимни тўплаш ҳолида уларни қоидалашти-рилган тартиб ва қарорлар алгоритмлари кўринишида бойитиш;
доимий равишда ривожланиш ва такомиллаш;
ташқи муҳитнинг ўзгараётган шарт-шароитларига ва иқтисодий объектнинг янги талабларига тезда мослашиш;
инсоннинг энг зарур талабларига, унинг тажрибаси, билими ва психологиясига мос келиш.
Автоматлаштирилган ахборот технологияларини тадбиқ этиш инсон билими ҳаракатга айланадиган жойга ахборот технологияларини етказиб беришни англатади. ААТ ахборот маҳсулотларига кириб бориш вақтини тежайди. Ахборот технологиялари бир қатор ижобий хусусиятларга эга:
- дастлабки маълумотларни қайта ишлаш ва ҳисоб-китобларни олиб бориш юқори ихтисослиги эга ва амалий малакаси бўлмаган ходимларга топширилмайди. Юқори малакали мутаҳассислар ҳисоб-китоблар вариантини танлайди, таҳлил қилади, бошқарув қарорларини ишлаб чиқади.
- ШК билан ишлаш барча ижрочиларнинг малакаси ошишига, уларнинг касбий тайёргарлиги юқори даражада бўлишига олиб келади.
- ҳисоб-китобларни қайта ишлаш ва ҳужжатларни расмийлаштириш натижасида тежалган вақт ҳисобига бир неча вариантларда ҳисоб-китоб қилинади, шарт-шароитларнинг муқобил баҳолари олинади. Бу асосланган қарорлар қабул қилиш ва таҳлил этиш учун жуда зарур.
Компьютер технологияси ҳисобига тежалган вақт мутаҳассислар сонининг қисқаришига олиб келади, деб хулоса чиқариш тўғри эмас. Чунки ҳисоб-китобни ўтказиш асосий вазифа, яъни зарур қарорни қабул қилишнинг бир қисми саналади, холос. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш вақти қисқарганда таҳлил ва қарор қабул қилиш вақти узаяди.
4.4 - жадвал
Автоматлаштирилган ахборот технологияларини қўллашнинг
имконият самараси
Таъсир соҳаси |
Натижа |
Бошқарув |
бошқарув даражаси миқдори қисқариши; маъмурий ҳаражатларнинг камайиши; ўрта бошқарув бўғини ходимларининг ишдан озод бўлиши; автоматлаштириш ҳисобига ходимларни қўл меҳнатидан озод қилиш, интеллектуал фаолият учун вақт қолиши; математик услублар ва интеллектуал тизимларни татбиқ этиш |
|
ҳисобига бошқарув вазифаларини ҳал қилишнинг оқилона вариантларига эга бўлиш; замонавий ташкилий тузилма яратилади; автоматлаштирилган технология ташкилий жиҳатдан мослашувчанликни юзага келтиради; иш унумдорлигининг ошиши. вақтни иқтисод қилиш; бошқарувчилар малакаси ва касбий билимининг ошиши; рақобатчилик авзаллиги кучаяди; тушум, даромад кўпаяди, ортиқча ҳаражат камаяди |
Ахборот тизими |
ахборот оқими тузилмасини такомиллаштириш; электрон почта ёрдамида самарали мувофиқлаштириш; ишончли ахборот билан таъминлаш; маълумотларни қоғозда ташувчиларни оптикмагнитли ташувчиларга алмаштириш ахборотларини компьютерда қайта ишлашни оқилона ташкил этишга ва қоғоздаги ҳажмининг камайишига олиб келади; ахборот маҳсулотига тўғридан-тўғри кириб бориш |
Ишлаб чиқариш |
лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш вақтининг қисқариши; маҳсулот нисбатан кўпроқ қайта ишланиши натижасида янада ишончли бўлади, бузилиб қолганда кўп туриб қолмайди, яъни осон таъмирланади; маҳсулотнинг фойдали хусусияти ва ундан фойдаланиш имконияти кенгаяди; иш ҳажми ва буюртмаларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва бошқариш ҳаражатлари қисқариши; истеъмолчиларга намунавий хизмат кўрсатиш; иш унумдорлигининг ошиши; товар ва хизмат сифатининг ошиши; моддий-техник таъминотни рационаллизациялаш (оқилона ташкил этиш); заҳира даражасининг камайиши |
Маркетинг |
маҳсулотни тарқатишга кам вақт кетиши; янги бозорларни излаб топиш; маҳсулот истеъмолчиларини идентификациялаш имконияти; ахборот олиш ва тарқатишнинг янги имкониятларини яратиш; савдони қўллаб-қувватлаш; буюртмачилар билан нисбатан самарали ўзаро ҳамкорлик қилиш; талабга нисбатан мослашувчанлик билан жавоб бериш қобилиятининг ошиши ва истеъмолчилар янги истакларининг қондирилиши |
1. Ишлаб чиқариш персонал ЭҲМ (ШК) ва ҳисоблаш – коммуникация тармоқлари кўринишидаги самарали ҳамда нисбатан арзон ҳисоблаш воситалари ҳам оммабоп, қулай бўлиб қолди. Жаҳон ҳамжамияти қўллаб-қувватлайдиган глобал ахборот структурасига кириш имкони юзага келди.
Бозорга турли хил ишга мўлжалланган техник воситалар ва дастурий таъминот етказиб берилмоқда. Улар кенг фойдаланувчилар доирасининг таъминотини анча самарали таъминлаши мумкин.
Шуни такидлаш жоизки, ШКлар имкониятлари қуйидаги фойдаланувчилар талабларига кўпроқ мос келади: раҳбарлар, мутаҳассислар, техник ходимлар.
2. ЭҲМ паркини шахсий компьютерлар ва улар базасида яратиладиган компьютер тармоқлари ҳамда тизимлари фойдасига ривожланиши ва ўзгариши янги ахборот технологияларини қўллашда бир қатор қуйидаги асосий тенденцияларни ажратиб кўрсатиш имконини беради:
фойдаланувчиларнинг ШКда ишлаши уларга ахборотни автоматик равишда қайта ишлаш тизимида фаол иштирок этиш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини беради. Энг охиридаги фойдаланувчига мўлжалланган ШК ўз-ўзини ўргатиш (ўқитиш) воситалари, хатолардан ҳимояланишнинг мослашувчан воситалари, айниқса аппарат-дастурий воситалари ривожланади;
ахборотни сақлаш ва қидириш процедурасининг, турли фойдаланувчилар, тизимлар ва бошқарув даражалари ўртасида ахборот алмашиш самарадорлигига бўлган талаб ортади. Бу эса маълумотлар банки ва ЭҲМ тармоғидан фойдаланиш шароитида ахборотни қайта ишлашнинг комплекс технологиясини ишлаб чиқаришни талаб қилади: иқтисодий-математик моделлаштириш, эксперт тизимларнинг замонавий аппаратидан фойдаланувчиларнинг иқтисодий-математик таъминоти сифатида фойдаланиш.
3. Ахборот тизимлари фаолиятининг мақсадли йўналиши юзага келди, ўзгарди ва расмийлаштириб қўйилди. Иқтисодий объект ишлаб чиқариш фаолиятининг даромадлигини кучайтиришга кўмаклашиш даражаси уларнинг фойдалилиги мезони бўлиб қолди.
4. Татбиқ этилаётган ахборот тизимларини тегишли техник вазифалар ва фойдаланишнинг аниқ шарт-шароитларига мос равишда синаб кўришга нисбатан қатъий шартлар ва талаблар юзага келди. Бундай синовлар давомида ахборот тизимларининг буюртмачи ходими нисбатан кўп ва малакали манфат кўради.
5. Бошқарув фаолиятини автоматлаштиришнинг предмет соҳаси кескин кенгаяди, бошқарув фаолиятини амалга ошириш даражаси, натижаларнинг аниқлиги, уларни олиш тезкорлигига бўлган талаб ортади. Иқтисодий объект ичидаги турли ахборот тизимларининг интергралашув тенденцияси ва турли иқтисодий объектлар ахборот тизимларининг ўзаро фойдали коммуникация алоқаси барқарорлашди.
6. Кўпгина фаолият юритувчи иқтисодий объектларда янги иловаларга (вазифаларга) бўлган эҳтиёж кучаймоқда. Янги иловаларга бўлган талаб ва уларни амалга ошириш ўртасидаги дисбаланс тўхтовсиз ўсиб бормоқда. Шунинг оқибатида тугалланмаган иловалар ҳажми кўпайиб бораяпти. Мавжуд тизимларни янги шароитларга мослаш ёки техник воситалар, операцион тизимлар билан ишлаш учун модификациялаш ҳаражатларининг ўсиб бориши туфайли иловалар сонини ошириш оқсаяпти. Бундай ҳолатдан чиқиб кетиш учун охиридаги фойдаланувчиларни шахсий тизим ва уларнинг иловаларини яратишга жалб этиш, уларга кучли асбоб-ускуна воситаларини етказиб бериш лозим.
7. Автоматлаштирилган ахборот тизимидаги асосий бўғин бари-бир инсон бўлиб қолаверади. Шуни қайд этиш лозимки, ҳозирги янги ахборот технологиялари фаолиятида тизимнинг охиридаги фойдаланувчи билан лойиҳаловчи, оператор, дастурчи, хизмат кўрсатув ходим ўртасида аниқ тафоввут йўқ. Бугунги кунда интерпретация услуби орқали ўз дастурий – мўлжалланган маҳсулотни – амалий дастурлар пакетини тезда ишлаб чиқиш имконини берувчи тайёр дастур воситалари мавжуд.
8. Техник қарорларнинг бутун аҳамиятига қарамасдан, ААТнинг аҳамияти ва қимматини лойиҳалаштириш иштирокчилари ишлаб чиқадиган ноёб маҳсулотлар белгилайди. Айни пайтда ААТнинг узоқ вақт ва мустаҳкам ишлаши учун ундан фойдаланиш бўйича батафсил баён этилган йўриқноманинг бўлиши ҳал этувчи аҳамиятга эга бўлади.
9. ААТ яратишнинг асосий шартлари қуйидагилар саналади: ҳаражатларни қоплашни таъминловчи самара манбаининг мавжудлиги; бошқарув жараёнлари ва объектларини автоматлаштиришнинг талаб даражасини таъминлаш; объектнинг белгиланган талабларга мос холда ААТни яратишга тайёрлиги; ААТни яратиш талабига мос ҳолда ташкилий, ишлаб чиқариш, технологик тизимларни қайта қуриш ва модернизациялаш, ААТнинг техник ҳужжатларга мос ҳолда техник ва дастурий воситалар билан жамланиш кафолати, ААТни талаб даражасидаги малакали ходим билан таъминлаш, ААТдан фойдаланувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш. ААТни яратиш, ишлаш ва ривожланиш натижаларини белгиловчи асосий омиллар қуйидагича:
ходимнинг ахборотни қайта ишлашни автоматлаштириш тизимида ва бошқарув қарорини қабул қилишда фаол иштирок этиши;
ахборот фаолиятининг ахборот бизнеси сифатида талқин қилиниши;
аниқ бир объектда амалга ошириладиган дастурий-техник, технологик платформанинг мавжудлиги;
ахборот тизими ва технологияси соҳасида фойдаланувчилар талабларига мувофиқ илмий ҳамда амалий ишланмаларни яратиш ва татбиқ этиш;
ташкилий-функционал ўзаро ҳаракат шартларининг шаклланиши ва унинг математик, модел, тизим ва дастурий таъминоти;
берилган самарадорлик мезонларини ҳисобга олган ҳолда бошқарув соҳасида аниқ амалий вазифаларни қўйиш ва ҳал этиш.
Асосий адабиётлар
Алимов Р, Ходиев Б, Алимов Қ ва бошқалар. “Миллий иқтисодда ахборот тизимлари ва технологиялари”, Т: “Шарқ”-2004 й.
Алимов Р.Х., Новосардова С.А., Отажонов У.А. Информационные технологии в экономике. Ташкент, ТГЭУ, 2005 г.
Алимов Р.Х, Юлчиева Г.Т., Алишов Ш.А. “Ахборот технологияси ва тизимлари”. Маъруза матнлари. Т: - ТДИУ, 2005 й.
Володин К.И. и др. Автоматизированная система – научно технической информации – разработка и эксплуатация. – М.: Финансы и статистика, 2004 г.
http://www.uzinfocom.uz/lang/uzb - "UzInfoCom" Компютер ва Ахборот Технологияларини Ривожлантириш ва Жорий Этиш Маркази кўмагида ишлаб чиқилган.
Маълумотлар базаси ва маълумотлар базасини бошқариш тизимлари
Маълумотларни интеграциялаштириш даражасига кўра ААТ автоном ва маълумотлар базасидан ташкил топган турларга бўлинади. Автоном файли тизимларда (АФААТ) тўпланган маълумотлар ўзаро боғланмаган ҳолатда бўлади. Шу сабабли бундай турдаги тизимлар ўрнига маълумотлар базасидан (МБ) фойдаланилмоқда.
Тақсимлаш даражасига кўра ААТ элементлари битта ЭХМда (локал) ва ҳисоблаш тармоғида (тақсимланган) жойлашган турдаги тизимларга бўлинади.
Маълумотлар базасини ташкил қилиш тамойиллари. Ахборотга бўлган талабларнинг турли-туманлиги, масалалар кўламининг тобора ортиб бориши ва бошқалар замонавий АТ лари олдига бир қатор талаблар қўймоқда. Бундай талаблар жумласига қуйидагилар киради:
Маълумотларнинг аниқлиги. Маълумки, маълумотлар базаси тегишли соҳанинг ахборот моделини ташкил қилади. Шу сабабли ҳам МБ да сақланаётган ахборотлар объектларнинг ҳолати, хусусияти ва улар ўртасида алоқаларни тўлиқ ва аниқ ифодалаш лозим. Акс ҳолда ташкил қилинган МБ хатарли бўлиши ва зарар келтириши мумкин.
Тезкорлик ва унумдорлик. Тизимнинг тезкорлиги қўйилган талабга жавоб бериш вақти билан аниқланади. Бунда нафақат ЭҲМ нинг тезкорлигини, балки маълумотларнинг жойланиши, излаш усуллари, талабнинг қийинлигини ва бошқа олимлларни ҳам ҳисобга олиш зарур. Тизимнинг умумдорлиги эса вақт бирлиги ичида бажарилган талабларнинг миқдори орқали аниқланади.
МБдан фойдаланишнинг одийлиги ва қулайлиги. Бу талаб тизимдан фойдаланувчи барча исътемолчилар томонидан қўйилади. Шу сабабли ҳам МБ дан фойдаланишнинг осон, содда ва қулай усулларини яратиш муҳим аҳамиятга эга.
Маълумотларни ҳимоялаш. Тизим маълумотлар базасида сақланилаётган ахборот ва дастурларни ташқи таъсирлардан, бегона фойдаланувчилардан ҳимоялашни таъминлаши лозим.
Тизимнинг ривожланиши. Тизим таркиби доимо янги элементлар, дастурлар билан тахминланиши, ахборот массивлари ўзгартирилиши ва янгиланиб бориши зарур.
Юқорида келтирилган талабларга жавоб берадиган МБ қуйдаги тамойилларга асосланган ҳолда ташкил қилиниши мумкин:
Маълумотларнинг интеграциялаштириш тамойили. Бу тамойилнинг моҳиятига кўра ўзаро боғланмаган ахборотлар ягона маълумотлар базасига бирлаштирилади. Бунинг натижасида маълумотлар фойлаланувчи ва унинг амалий дастурларига ахборот массивлари кўринишида тақдим этилади. Ахборат массивларидан фойдаланилганда керакли маълумотларни қидириш, қайта ишлаш жараёнларини бошқариш осонлашади, маълумотларнинг ортиқчалиги камаяди, МБни юритиш енгиллашади.
Маълумотларнинг яхлитлиги тамойили. Бу тамойил орқали МБда сақланаётган ахборотларнинг аниқлиги ортади, яъни уларнинг хусусиятлари ва тавсифномалари тегишли соҳа объектлари тўлиқ ифодаланилади. Маълумотларнинг яхлитлиги нотўғри ахборотни киритиш ёки унинг маълум бир қисмини хотирадан ўчириб ташлаш натижасида бузилиши мумкин. Шунинг учун ҳам киритилаётган ахборотларни назорат қилиш, сақланаётган маълумотларни доимо текшириш, махсус тизим ёрдамида тиклаш ва бошқа тадбирлар орқали МБ нинг яхлитлигини тахминлаш мумкин.
Маълумотларнинг алоқадорлиги тамоийли. Бу тамойилнинг моҳиятига кўра МБдаги барча ахборотлар ўзаро боғланган бўлиб, объектлар ўртасидаги муносабатларни ифодалайди. Ахборот турлари ва улар ўртасидаги муносабатлар мажмуаси маълумотларнинг мантиқий тузилишини ташкил қилади. Маълумотларнинг ўзаро боғлиқлиги 5.2-расмда кўрсатилган. Бунинг натижасида иш енгиллашади ва тезлашади.
5.2-расм. МБ даги ахборотларнинг ўзаро алоқаси
Маълумотларнинг етарли бўлиш тамойили. Бу тамойилнинг моҳиятига кўра, тегишли ахборотлар МБда ягона нусха сақланади ва улар исталган масалани ечиш учун ўзаро боғланади ҳамда етарли бўлади. Масалан, автоном файллардан иборат бўлган ААТда баъзи бир ахборотлар такрорланса, МБ да эса уларнинг такрорланиши бутунлай барҳам топади. 5.3-расмда «Ходим», «Ходимлар» «Молиялар» файллари ўртасидаги боғланишлар тасвирланган.
«Ходим» «Ходимлар»
Фан |
йил |
мансаб |
манзил |
..... |
|
фан |
йил |
мансаб |
манзил |
.... |
«Молиялар»
|
фан |
йил |
мансаб |
манзил |
.... |
«Ходим»
фан |
йил |
мансаб |
иш стажи |
иш хаки |
манзил |
... |
5.3-расм. Маълумотларнинг етарли бўлиши
МБ ни бошқаришини марказлаштириш тамойили. Бу тамойилга кўра маълумотларни бошқаришнинг барча функциялари ягона бошқариш дастури-маълумотлар базасини бошқариш тизими (МББТ) га берилади. Бу тамойилга риоя қилиш асосида АТдан фойдаланишнинг самарадорлиги барча жараёнлар МББТ орқали амалга оширилади.
Маълумотларнинг ифодаланишини уларни қайта ишлаш жараёнларидан ажратиш тамойили. Бу тамойилга кўра, маълумотларнинг ифодаланиши амалий дастурлардан ташқарида тайёрланади ва МБ да сақланади. Бу эса ўз навбатида дастурлаш жараёнини енгиллаштиради, дастур учун зарур бўлган ҳолда ахборотларнинг ҳажмини камайтиради. МБни юритишни яхшилайди ва х.к.
Шундай қилиб, юқорида кўриб ўтилган тамойиллар асосида МБ нинг таркиби яратилди, яъни АТ нинг мантиқий, физик ва дастурий элементлари ўртасидаги ўзаро боғланиш ишлаб чиқилади.
Маълумотлар базасининг таркиби ва уни ташкил этиш. АТнинг таркибий элементлари унга юклатилган вазифалар ва ечиладиган масалаларнинг хусусияти орқали аниқланади. Шунга кўра маълумотлар базасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
-ахборотларни сақлаш ва ҳимоялаш;
-ахборотларни доимо ўзгартириш (янгилаш, янги маълумотларни киритиш, ортиқча маълумотларни ўчириш ва х.к.)
-фойдаланувчи ва амалий дастурлар талабларига кўра маълумотларни излаш ва танлаш;
-аниқланган маълумотларни қайта ишлаш ва тегишли усулда натижавий ахборотларни чиқариш ва бошқалар.
Юқорида кўрсатилгандек, ахборотлар маълумотлар базасида сақланади. МБ - амалий дастурларга боғлиқ бўлмаган ҳолда маълум бир тартиб асосида ўзаро боғланган маълумотлар тўпламидир.
Ҳар қандай маълумот файли каби, МБ ҳам ёзувлардан ташкил топади. Ёзувлар эса ўз навбатида майдончалардан ҳосил қилинади. Ёзув тезкор ва ташқи хотиралар ўртасида маълумотлар алмашиш жараённинг энг кичик ўлчов бирлиги бўлса, майдонча - маълумотларни қайта ишлашдаги энг кичик бирлик ҳисобланади.
МБни ташкил қилиш оддий файлларни ташкил қилишдан қуйидаги иккита хусусиятига кўра фарқланади:
-ёзув майдонларининг ифодаланиши маълумотлар билан биргаликда сақланади;
-маълумотларни қидиришда махсус усуллардан фойдаланилади.
Операцион тизимнинг муҳитида фаолият кўрсатаётган МБ билан турли амалларни бажариш мумкин эмас. Шу сабабли ҳам операцион тизим асосида ишлайдиган махсус амалий дастурлар мажмуаси яратилган. Бу мажмуа маълумотлар базасини бошқариш тизими деб юритилади. МББТ - маълумотлар базасини ҳосил қилиш, уни юритиш ва фойдаланиш учун мўлжалланган дастурлар ва тил воситаларининг тўплами.
МББТнинг асосий қисмини бошқариш дастури ташкил қилади. Бу дастур МБ билан мулоқатни ўрнатишга боғлиқ бўлган барча жараёнларни автоматлаштиради. МББТ ишга тушиши билан унинг бошқариш дастури доимо асосий хотирада бўлади ва талабларни қайта ишлашни ташкил қилади, уларнинг бажарилиш тартибини таъминлайди, амалий дастурлар ва операцион тизим ўртасидаги алоқаларни ўрнатади. МБ дан тегишли амалларни бажариш жараёнларини назорат қилади ва бошқалар. МБга келаётган талабларни параллел бажаришни ташкил қилиш бошқариш дастурининг асосий функцияси ҳисобланади.
МББТнинг бошқа қисмини маълумотларни қайта ишлаш дастурларининг тўплами ташкил қилади. Бу тўпламга таржимонлар (трансляторлар), талаб ва дастурлаш тиллари, муҳаррирлар, сервис дастурлари ва бошқалар киради.
Шундай қилиб, маълумотлар банки бир неча маълумотлар базаси, бошқариш ва амалий дастурлардан ташкил топади. Бу элементар АТ га юклатилган вазифаларни бажаришда асосий роль ўйнайди. Шу билан бирга, АТнинг самарали фаолияти унинг таъминловчи элементларига ҳам боғлиқдир. Бу таъминот таркибига қуйидаги элементлар киради.
Техник таъминот МБ ва фойдаланувчиларнинг иш фаолиятини автоматлаштириш имкониятини яратадиган техник воситалардан ташкил топади. Бундай воситалар жумласига ЭҲМ, ташқи қурилмалар, ахборотни ташиш, узатиш воситалари, алоқа тармоқлари, абонент пунктлари ва бошқалар киради.
Математик таъминот - функционал масалаларни ечиш ва МБни бошқариш усуллари, математик моделлар ва алгоритмлар тўпламидан ташкил топади.
Дастурий таъминот-МБнинг фаолиятини амалга ошириш дастурлари ва турли хил қўшимча вазифаларни бажариш учун мўлжалланган сервис дастурларнинг тўпламидан иборат бўлади.
Ахборот таъминоти-маълумотларни туркумлаш ва ихчамлаштириш, ифодалаш ва тақдим этиш тизимларидан ташкил топади.
Лингвистик таъминот - МББТда фойдаланиладиган тиллар, луғатлар мажмуаси орқали ташкил қилинади. Ташкилий таъминот -МБнинг кундалик фаолиятини ифодаловчи расмий ҳужжатлар, меъёрий кўрсатмалар тўпламидан иборат бўлади.
Маълумотлар базасини бошқариш тизимлари
Маълумотлар базасини лойиҳалаштириш жараёни икки босқичга бўлинади: МБ мантиқий тузилишини ташкил қилиш ва ташувчиларда МБни ҳосил қилиш.
МБ нинг мантиқий тузилиши - объектга тегишли бўлган ахборотларнинг МБ да жойланишини ифодалайди. Ҳосил бўлган МБ нинг мантиқий боғланиш модели биринчи босқичнинг натижаси ҳисобланади. Бу моделда уч турдаги ахборот ифодаланади: объект тўғрисидаги хабарлар, уларнинг хусусияти ва ўзаро муносабатлари. Ҳар бир объект моделда ёзув турлари орқали кўрсатилади. Уларнинг хусусиятлари ёзув майдонлари орқали ифодаланади, муносабатлар эса - ёзув ва майдон турлари ўртасидаги алоқалар ёрдамида тасвирланади. Бундай модел ЭҲМ, операцион тизим, МББТ нинг моҳиятига боғлиқ бўлмайди, яъни ахборотнинг маъносига боғлиқ бўлмаган ҳолда уларни ифодалаш усули ва алоқасини таъминлайди.
Мантиқий моделни чизмали ва жадвалли усуллар ёрдамида ифодалаш мумкин. Чизмали усулда маълумотлар ўртасидаги боғланиш графлар ёрдамида тасвирланади. Бунда графнинг учлари ёзувларни ифодалайди. Графларнинг қирралари ёзувлар ўртасидаги алоқаларни кўрсатади. Жадвалли усулда эса объект тўғрисидаги маълумотлар бир ёки бир неча устундан иборат бўлган жадваллар орқали ифодаланади.
Ҳозирги кунда мантиқий моделларнинг поғонали, тармоқли ва реляцион турларидан фойдаланилмоқда. Шахсий ЭҲM ларнинг пайдо бўлиши реляцион моделларнинг кенг тарқалишига сабабчи бўлди.
Поғонали модел чизмали усул асосида ташкил қилинади. Бунда маълумот ёзувлари графикнинг учларини ифодалайди ва ҳар бир ёзув олдинги поғона учларига боғланган бўлади. Бундай тузилишдаги МБдан тегишли ахборотлар ҳамма вақт битта йўналиш бўйича қидирилади ва унинг жойлашган ўрни тўлиқ кўрсатилади. Масалан, «Талаба» тўғрисидаги маълумотларни олиш учун «Факультет», «Курс», «Гуруҳ» ёзувлари кўрсатилиши лозим.
Тармоқли модел ҳам чизмали усул ёрдамида ташкил қилинади. Лекин, бунда тегишли ахборотлар бир неча йўналиш бўйича олиниши мумкин. Масалан, «Талаба» тўғрисидаги маълумотларни олиш учун юқоридаги тасвирга «Муаллим-фан» ва «Фан-талаба» тармоқли модели ҳосил бўлади (5.4-расм).
Реляцион модел жадвалли усул асосида ташкил қилинади. Бунда тегишли маълумотлар жадвалнинг устун ва қаторларида жойлашади. Устунлар маълумотнинг майдонларини, қарорлар эса ёзувларни ифодалайди. Бир устунда маълум соҳага тегишли бўлган бир қанча маълумотлар жойлашади. Қаторда эса устунларда жойлашган маълумотлар кўрсатилади. Устун ва қатор ўртасидаги боғланиш муносабат деб аталади. Ҳар бир устун, қатор ва муносабат ўз номига эга бўлади.
5.4-расм. МБнинг тармоқли модели
Реляцион моделдаги муносабатлар қуйидаги талаблар орқали ҳосил қилинади:
-устун ва қатор кесишган ерда жойлашган маълумотлар элементар ҳисобланади;
-муносабатларда иккита бир хил қатор бўлмайди;
-устун ва қаторларнинг тартибли жойлашиши ва номланиши мажбурий эмас.
Реляцион модел бир неча муносабатлардан ташкил топиши мумкин. Масалан, 5.1-жадвалда икки муносабадан ташкил топган реляцион маълумотлар базаси келтирилган. Бу жадвалдаги муносабатлар «Мансаби» устун орқали боғланишга эга ва тегишли маълумотлар махсус буйруқлар орқали қайта ишланади.
МБ ни ташувчиларда ҳосил қилиш босқичи физик тузилишни ташкил этади. Физик тузилиш ташқи хотираларда маълумотларни жойлаштириш усуллари ва воситаларидан иборат бўлиб, уни натижасида ички модель ҳосил қилинади.
5.1-жадвал
Реляцион маълумотлар базасининг тузилиши
Ходим Молия
Исми-шарифи |
Туғилган йили |
Телефон |
Мансаби |
Ойлик маоши |
Салимов А.А. |
1970 |
458410 |
ҳисобчи |
3500 |
Халилмов Б.Т. |
1969 |
792556 |
мухандис |
3200 |
Жалилов С.С. |
1969 |
599999 |
техник |
2900 |
Ички модел маълумотнинг мантиқий моделини ташувчиларида акс эттиради ва ёзувларнинг жойланиши, алоқаси ва танлаб олинишини кўрсатади. Ички модел МББТ орқали ҳосил қилинади:
-маълумотларнинг мантиқий тузилишини сақлаш;
-ташқи хотирадан максимал фойдаланиш;
-МБ ни юритиш ҳаражатларини камайтириш;
-маълумотни қидириш ва танлаш жараёнларининг тезкорлигини ошириш ва бошқалар.
Маълумки, бир алгоритм бўйича турли тиллар ёрдамида эквивалент дастурларини яратиш мумкин. Шунга боғлиқ ҳолда битта мантиқий модел орқали бир қанча кичик (физик) моделларни яратиш мумкин. Лекин яратилган моделлардан бири оптимал бўлади. Шу сабабали, МБ ни ҳосил қилувчи мутаҳассислар олдида ички моделнинг оптимал вариантини топиш масаласи турибди. Бунда оптималлик мезони сифатида юқоридаги талабларни олиш мумкин.
Сақланаётган маълумотларнинг тузилиши, уларни қидириш усуллари ва ифодаланиш тиллари физик моделлаштиришнинг асосий воситалари ҳисобланади.
Маълумотларнинг тузилишини файл ёзувлар кўринишида тасвирлаш мумкин. Бундай ҳолда ёзувлар майдонлардан, уларнинг жойланиш тартибидан, тури ва узунлигидан иборат бўлади. Маълумотларни қидириш вақтини камайтириш мақсадида турли қидириш усуллари яратилмоқда. Агар маълумотларнинг тузилиши ёзувларнинг тезроқ топиш йўлини кўрсатади. Шунинг учун ҳам, МБ физик ташкил қилишда иккита тамойилга: маълумотларнинг тузилиши ва қидириш усуллари асосида МБ ни ҳосил қилишга риоя қилинади. Ҳар қандай МБ физик ташкил қилиш натижасида файллар ҳосил қилади. Шахсий компьютерларда бу файллар кетма-кет ёки ихтиёрий тартибда жойланиши мумкин. Бундай файлларни бажаришда, яъни МББТ да чизиқли ва занжирли рўйхат, тартиблашмаган ва тартиблашган қидириш усулларидан фойдаланилади.
Чизиқли рўйхат-МБ ни физик ташкил қилишнинг энг оддий усули ҳисобланади. Бунда МБнинг файллари боғланмаган ҳолда бўлади ва тегишли ёзувларни қидириш маълум бир алгоритмлар асосида амалга оширилади. Чизиқли усул орқали хотирадан самарали фойдаланиш мумкин, лекин маълумотларни қидириш учун бошқа усулларга қараганда кўп вақт сарф қилади.
Занжирли рўйхат усулида ҳосил қилинган файлда ҳар бир ёзув бошқа ёзув билан боғланган бўлади. Бунда алоқа воситаси сифатида кўрсаткичлар рўйхатидан фойдаланилади. Кўрсаткичлар рўйхати ёзувнинг қўшимча майдонларида кўрсатилади ва улар орқали керакли маълумотларни олиш тартиби ўрнатилади.
Рўйхатга кириш учун рўйхатнинг бошланғич манзилгоҳини (РБМ) кўрсатиш лозим. Бу манзилгоҳ рўйхат сарлавҳасида (РС) сақланади. 5.5-расмда занжирли рўйхатнинг чизиқли (а) ва жадвалли (б) тасвири келтирилган.
Улар орқали керакли ёзувларни тез қидириб топиш имконияти ҳосил бўлади. 5.2-жадвалда тартиблашмаган файл келтирилган. Келтирилган файлнинг ёзувлари асосий майдон - «исми шарифи» - бўйича тартиблашган. Бу файлдан «1970 йилгача туғилган ходимлар» тўғрисидаги маълумотлар талаб қилинса, у ҳолда асосий файлнинг ҳамма ёзувларини қараб чиқиш керак бўлади ва кўп вақт сарф қилинади. Бу вазифани яна ҳам тезроқ бажариш учун асосий файлни ёрдамчи майдонча «туғилган йил» бўйича тартиблаштириш лозим. Бундай ҳолда асосий майдон бўйича тартиблашган файлнинг икки ёзуви олинади ва юқоридаги талабга жавоб берилади.
Тартиблашмаган файллар керакли маълумотларни тез қидириш имкониятини берсада, уларда сақланаётган маълумотлар бир неча марта такрорланади. Натижада хотирадан фойдаланиш самарадорлиги камаяди. Бу камчиликни тугатиш мақсадида файллар тартиблашган ҳолга келтирилади. Бундай ҳолатларда ёзувлар эмас, балки уларнинг жойлашган манзилгоҳлари сақланади. Керакли маълумотлар манзилгоҳлар бўйича қилинади ва у хотирада кам жойни эгаллайди. 5.3-жадвалда тартиблашган файл келтирилган. Бунда «туғилган йил» майдони И1 индексга эга.
Бундай файл МББТ орқали автоматик тарзда ҳосил қилинади. Тегишли маълумотлар манзилгоҳ индексларини излаш орқали чиқарилади.
МББТнинг асосий вазифалари ва хусусиятлари. Маълумки, МББТ дастурий ва тил воситаларининг тўпламидан иборат бўлиб, улар ёрдамида МБ ни ҳосил қилиш, юритиш, таҳрирлаш ва бошқа вазифаларни бажариш мумкин. Бундай тизим ёрдамида операция тизимининг маълумотларини бошқариш бўйича имкониятлари кенгаяди.
5.3-жадвал
Тартиблашган файл ва индекс
Асосий файл Тартиблашган файл
|
Исми-шарифи |
Туғилган йили |
|
Тугилган йили |
Манзили |
001 |
Халилов С.С. |
1970 |
|
1959 |
004 |
002 |
Салимов С.Х. |
1969 |
|
1969 |
002,003 |
003 |
Жалилов А.А. |
1969 |
|
1970 |
001 |
004 |
Валиев А.А. |
1959 |
|
1970 |
001 |
МББТ нинг вазифаларини уч гуруҳга ажратиш мумкин:
-файлларни бошқариш; яъни файлни очиш, нусха олиш, номини ўзгартириш тузилишини ўзгартириш, қайта ҳосил қилиш, тиклаш, ҳисобот олиш, бекитиш ва бошқалар;
-ёзувларни бошқариш, яъни ёзувларни ўқиш, киритиш, тартиблаштириш, ўчириш ва бошқалар;
-ёзув майдонларини бошқариш.
Шуни таъкидлаш лозимки, маълумотларни ҳарфлар дастаси ёрдамида киритиш, ҳисоблаш, такрорий жараёнларини амалга ошириш, маълумотларни кўрсатув ойнаси ёки босмага чиқариш МББТ нинг вазифалари қаторига кирмайди. Бу вазифалар амалий дастурлар ёрдамида бажарилади. Бундай дастурлар МББТнинг махсус дастурлаш тиллари орқали ҳосил қилинади.
Юқорида келтирилган вазифалар тўплами МББТ да уч турдаги дастурларнинг бўлишини талаб қилади: бошқарувчи дастур, қайта ишловчи (транслятор) дастур ва хизмат кўрсатувчи дастур. МББТ ишга тушиши билан асосий бошқарувчи дастур хотирасига юкланади. Бошқа дастурлар тегишли ҳолда ишга туширилади.
МББТни туркумлашда мантиқий тузилиш асос қилиб олинган. Шунинг учун ҳам тармоқли, поғонали ва реляцион МББТлари мавжуд. Реляцион МББТ лари кенг тарқалган бўлиб, улар жумласига dBase III Plus, FoxBase, Fox Pro, Clipper, dBase IV, Paradox ва бошқалар киради.
МББТ икки тартибда: интерпретатор ва компилятор тартибда ишлаши мумкин.
Интерпретатор тартибда дастурларнинг буйруқлари босқичма-босқич, бирин-кетин бажарилади. Унда ҳар бир буйруқ назорат қилинади, сўнгра машина тилига айлантириб, бажарилади. Тегишли амаллар бажарилгандан кейин, улар хотирадан ўчирилади, тизим қайта ишлаш босқичига ўтади ва кейинги буйруқни бажаришга киришади, интерпритатор тартибида «Exe» кенгайтирмали файл ҳосил қилинмайди. Бундай файлини ҳосил қилиш учун капилятор тартибида фойдаланилади. Компилятор тартибида буйруқлар бевосита бажарилмайди, балки улар «exe» файлга ёзилади. Exe файлни ҳосил қилиш жараёни икки босқичдан иборат бўлади: бошланғич дастурни назорат қилиш ва уни obj турга айлантириш; матн муҳаррири ёрдамида дастурни exe файлга айлантириш. Exe файлнинг бажарилиши учун МББТ нинг мавжуд бўлиши шарт эмас, Интерпретатор тартибида ишлайдиган МББТ га dBase III Plus, FoxBase ва Karat киради, компилятор тартибида Clipper, панель тартибида эса Clario ишлайди.
МББТ фойдаланувчи билан маълумотлар базаси ўртасидаги алоқани таъминловчи дастур сифатида иштирок этади. Унинг функциялари меню ва дастурлар кўринишида намоён бўлади.
Меню тартибид МББТнинг функциялари экранда тасвирланади. Фойдаланувчи курсорни ҳаракатлантириш орқали тегишли функцияни аниқлаши ва бажаришга чақириши лозим. Тизим аниқланган функцияларни бажариб бўлгандан сўнг яна меню ҳолатига қайтади.
Дастурий тартибда тегишли буйруқлар киритилади, дастурлар қайта ишланади ва бажаришга чақирилади. Бу ҳолда МББТ интерпритатор тартибида ишлайди ва фойдаланувчидан дастурлаш тилларини билиш талаб қилинади.
МББТ да фойдаланиладиган дастурлаш тилларига умумий талаблар билан бир қаторда қуйидагилар ҳам қўйилади:
- тилнинг тўлиқ бўлиши;
- вазифаларни бажариш учун тегишли воситаларнинг бўлиши;
- аниқланган маълумотларни тўлиқ қайта ишлаш ва бошқалар.
Дастурлаш тиллари бир қатор белгиларга кўра туркумларга ажратилади.
ўзгарувчанлик;
жараёнлилик;
фойдаланилаётган математик аппарат ва бошқалар
МББТ даги дастурлар тегишли бўйруқларнинг тўпламидан ташкил топади. Ечилаётган масалаларнинг қийинлигига қараб, дастурлар оддий ёки мураккаб тузилишига эга бўлади. Оддий тузилишга эга бўлган дастурларда буйруқлар кетма-кет жойлашади. Мураккаб тузилишли дастурларда эса буйруқлар модуллар ҳолатида, яъни асосий модул ва қуйи дастурлар тўпламидан иборат бўлади. Маълумотлар базасини ҳосил қилишда модуллик тамойилидан фойдаланиш қулай ва самаралидир.
Асосий адабиётлар
Алимов Р., Абдувоҳидов А. ва бошқалар. “Ахборотлар технологияси асослари” Ўқув қўлланма. Т: - ТДИУ, 2004 й.
Балдин К.В., Уткин В.Б. Информационные системы в экономике. Учебник. - М.: ЮНИТИ – ДАНА, 2005 г.
O`.T. Xayitmatov, S.X. Fayzullaev va boshqalar. “Informatika va axborot texnologiyalari”. T., TKTI, 2005 y.
Михив В.Д., Харитонова И.А. Microsoft Access 2003. - СПб.: БХВ – Петербург, 2004. –1072 с.
Алимов Р.Х, Юлчиева Г.Т., Алишов Ш.А. “Ахборот технологияси ва тизимлари”. Маъруза матнлари. Т: - ТДИУ, 2005 й.
ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Замонавий ахборот технологияси (компьютер ахборот технологияси) – персонал компьютер ва телекоммуникация воситаларидан фойдаланувчининг дўстона «интерфейси» ахборот технологиясидир (6.1-жадвал). Маълум бир турдаги компьютер учун мўлжалланган бир ёки бир неча ўзаро боғлиқ дастурий маҳсулотлар замонавий ахборот технологияларининг воситаси саналади.
Замонавий ахборот технологиянинг асосий элементлари қуйидагича:
- маълум бир вақт кўламидаги ахборотни киритиш ва қайта ўзгартириш;
- тасвирни киритиш ва унга ишлов бериш;
- сигнал ахбороти пайдо бўлган ерда уни қайта ишлаш;
- оғзаки ахборотни қайта ишлаш;
- фойдаланувчининг ШК билан фаол мулоқати;
- турли ахборот тизимларида машинали моделлаштириш;
- ахборот алмашувининг тармоқ технологияси (диалог юритиш, видео ва телекоммуникация, электрон почта, видеотека, телетека, электрон газета);?
- тақсимланган тармоқ тизимларида маълумотларни мультипроцессор асосида қайта ишлаш;
- маҳаллий, минтақавий ва ҳалқаро тармоқлар бўйича ахборотни тезкор тарқатиш.
6.1-жадвал
Замонавий ахборот технологияларининг асосий тавсифи
Методология |
Асосий белгиси |
Натижа |
Ахборотни қайта ишлашнинг асосий янги воситаси |
Бошқарув технологиясига «жойлашиш» |
Коммуникациянинг янги технологияси |
Яхлит технологик тизимлар |
Мутахассислар ва менежерлар вазифасининг интеграллашуви |
Ахборотни қайта ишлаш бўйича янги технология |
Мақсадга қаратилган ҳолда ахборотни яратиш, узатиш, сақлаш ва акс эттириш |
Ижтимоий муҳит қонунчилигини ҳисобга олиш |
Бошқарув қарорларини қабул қилишнинг янги технологияси |
Ахборот технологиясининг базавий технологияси қуйидагилар: техник таъминот технологияси, телекоммуникация технологияси, дастурий таъминот технологияси. Бу технологиялар ҳисоблаш тизимлари ва тармоқлари архитектурасининг аниқ вариантлари доирасида биргаликда ҳаракат қилади ва бирлашади. Уларнинг айримлари ахборот технологияси ривожланишида ҳал қилувчи роль ўйнайди.
Замонавий ахборот технологиялари раҳбарларга, мутахассисларга, техник ходимларга ахборотни қайта ишлаш ва қарор қабул қилишда, ўз вақтида ишончли ва керакли ҳажмда ахборот олиш, автоматлаштирилган офислар ташкил этиш, компьютерлар ва алоқа воситаларини қўллаган ҳолда тезкор мажлисларни ўтказишда учун мўлжалланган замонавий ахборот тизимларини яратиш имконини беради.
Электрон ахборот оқимлари
Инсонлар кундалик фаолиятларида доимо бир-бирлари билан ахборот алмашадилар, мулоқотда бўладилар. Бу жараённи амалга оширишда алоқа, телефон, телеграф ва бошқа воситалардан фойдаланилади. Лекин, ҳар бир усул ўзининг маълум бир камчиликларига эга. Масалан, алоқа усули орқали хабарларни узатишдан аввал, уни ёзиш, конвертга жойлаш, тегишли манзилгоҳни ёзиш ва жўнатиш лозим. Хабарларни узатиш усули ва алоқа бўлими хизматини эътиборга олмаганда, уларни етказиш узоқ муддат талаб қилади. Телефон алоқасидан фойдаланиш бир қатор афзалликларга эга бўлсада, унинг ҳам камчиликлари бор. Масалан, телефон рақамларини териш ва боғланишнинг 70 фоизи беҳуда сарфланади. Кўпгина ҳолларда абонентлар ўртасида алоқа яхши ўрнатилмайди, абонент банд бўлиши мумкин. Юқоридаги камчиликларни камайтириш мақсадида мулоқат ўрнатишнинг янги усуллари ташкил этилмоқда. Бундай усулардан бири - электрон алоқадир.
Электрон алоқа-ахборотларни қайта ишлаш ва узатишда электрон усуллардан фойдаланишдир. Бу усул орқали босма материалларни, чизмаларни, турли ҳужжатларни, жадвалларни ва бошқа маълумотларни узатиш мумкин.
Электрон алоқа «қоғозсиз» алоқа муносабатларини ташкил қилади ва ҳужжатлаштирилган хабарларни телефон ва маълумот узатиш тармоқлари орқали йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш тизимини ифодалайди. Телеграф бўлими, масофали алоқа ва телекс тизими биргаликда электрон алоқанинг элементлари ҳисобланади. Жумладан, телекс тизими 100 ортиқ мамлакатларда мавжуд бўлиб, 800 мингта абонентга хизмат кўрсатади. Микропроцессорларни жорий қилиниши электрон алоқа усулига янги ўзгартириш киритди. Шу сабабли ҳам, электрон алоқа-объектлар ўртасидаги алоқа муносабатларини ахборотлаштириш ва электрон алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширувчи тизим ҳисобланади.
Электрон алоқанинг ишлаш тамойили қуйидагига асоаланади. Фойдаланувчи терминал орқали тегишли иқтисодий объектларга, уларнинг манзилгоҳларини кўрсатган ҳолда маълумотларни узатиши мумкин. Бу хабарлар компьютер орқали қабул қилинади, тартиблаштирилади ва электрон қутиларга жўнатилади. Иқтисодий объектлар келиб тушган хабарларнинг рўйхатини доимо назорат қилиб туради ва тегишли маълумотларни тайёрлайди.
Электрон алоқа ёрдамида катта ҳажмдаги ахборот тўпламларини, турли маълумотларни тайёрлаш мумкин. Бундан барча ахборотлар компьютер хотирасида сақланади ва керакли нусхада тегишли маълумотлар босмага чиқарилади. 6.1-расмда электрон алоқа тизимининг тузилиши кўрсатилган. Электрон алоқа тизими ўзининг функцияларини амалга ошириш учун компьютер, магнитли баркаш хотира, масофага узатиш аппарати, тасвирларни ифодалаш ва босмага чиқариш воситалари билан таъминланган бўлиши керак.
Электрон алоқа тизимининг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат:
- ахборот узатувчи ва қабул қилувчи ходимларнинг иш вақтини оптимал ташкил қилиш;
- узоқ масофаларга ахборотни узатиш;
- турли кўринишдаги маълумотларни узатиш;
- электрон алоқа қутисидаги хабарларни истаган вақтда олиш ва бошқалар.
Электрон алоқа тизими ёрдамида АҚШда 2000 йилда 30 млн. хабар жўнатилган. Мутаҳассисларнинг ҳисоб-китобига қараганда, хабарларнинг узатиш учун 15 млрд. доллор сарф қилинмоқда Ҳозирги кунда E-COM (Electro Computer Originated Mail) тизими ёрдамида электрон хабарлар жўнатилмоқда. Унинг асосини CBMS (Computer Based Massase System) тизими ташкил этади. Маълумотларни узатишда Tymnet, Telenet, Uninet тармоғидан фойдаланилади.
Телеанжуман ва видеотасвирли тизим. Инсон фаолиятининг турли соҳаларида ахборот алмашиш зарурияти, янги маълумотларни олиш эҳтиёжи мулоқат, яъни анжуман, семинар, маслаҳатлашиш каби усулларни келтириб чиқаради. Ҳар бир масала турли даражада муҳокама қилинади ва тегишли қарор ишлаб чиқилади.
Турли масофадаги шахслар ўртасидаги маълумотни алмашиш жараёнини келиб чиқишида телефоннинг аҳамияти жуда катта бўлди. Ҳозирги кунда бу воситалар биргаликда телеанжуман усулини яратишга асос солди. Телеанжуман асосида бир неча шахслар ўзаро мулоқатда бўлади ва турли кўринишдаги ахборотларни узатиш мумкин.
Маълумки, маслаҳат жараёнини ташкил этиш бир мунча ҳаражатларни сарф қилишни талаб қилади. Масалан, Ғарбий Европада 1990 йилда 100 мингта, 2000 йилда эса 130 мингта анжуманлар ўтказилди. АҚШда шу йиллар ичида 55 млрд. доллар сарф қилинди.
Ҳар бир раҳбар иш вақтининг 6 фоизини телефон орқали суҳбатлашиш, 10-20 фоизини турли ҳужжатларни ўқиш ва ёзиш, 70 фоизини турли учрашувларда иштирок этиш учун сарфлайди. Иш вақтидан самарали фойдаланиш, уларни иш жойларидан қўзғатмаслик мақсадида мулоқат жараёнига замонавий техник воситаларни татбиқ қилишга киришилди.
Телеанжуман усулини асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат:
зарур масалаларни оператив муҳокама қилиш ва тегишли шахсларга етказиш;
муҳокама учун турли кўринишдаги ахборотлардан фойдаланиш;
муҳокамада қатнашувчи мутахасисларнинг миқдорини кенгайтириш;
маълумотлар базасидаги ахборотларни олиш ва анжуман қатнашувчиларига етказиш ва бошқалар.
6.2-расмда телеанжуманни ташкил қилишнинг тасвири кўрсатилган.
Телеанжуман ўтказишда йўлдош алоқалардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Бунда маълумотлар 1.5 Мбит/сек тезликда узатилади. Лекин, жуда катта маблағ сарф қилинади.
Видеотасвирли хизмат хабар ва маълумотларни олишнинг янги тури ҳисобланиб, электрон алоқанинг кўринишидир. Бу усулда терминал воситаси сифатида оддий телевизордан фойдаланиш мумкин. У адаптер орқали ҳарфлар дастаси ва модемга боғланади ҳамда телефон тармоғига уланади.
6.2-расм. Телеанжуманларни ташкил қилишнинг тасвири
Келаётган хабарларни текшириш учун маълумотлар базаси компьютерда ташкил қилинади. Натижада фойдаланувчи «мулоқат» тартибида маълумотлар базаси билан ишлайди ва тегишли ахборотларни олади. 6.3-расмда видеотасвир усулининг кўриниши берилган.
Фойдаланувчи тегишли маълумотларни ўз файлида сақлаши ёки бошқа фойдаланувчига жўнатиши мумкин. Ҳар бир боғланиш маълум бир маҳфий сўзлар орқали амалга оширилади.
Видеотасвир усули интерактив тартибда ахборот хизматини кўрсатувчи тизим ҳисобланади. Бу тизим қуйидаги имкониятларга эга:
фойдаланувчи талабига мувофиқ турли маълумотларни олиш;
компьютер хотирасида шахсий файлга эга бўлиш;
спорт мусобақаларини кўриш;
турли компьютер ўйинларидан фойдаланиш;
транспорт воситалар чипталарини банд қилиш ва бошқалар.
6.3-расм. Видеотасвир усулининг кўриниши
Видеотасвир тизими биринчи марта 1972 йилда Англияда тузилган. Унинг таркибига телевизор, телефон аппарати, модем, ҳарф-рақамли маълумотларни жамловчи воситалар кирган. Prestel тизими тижорат, спорт, маданият ва бошқа бир қатор маълумотларни узатиш учун мўлжалланган. Тизимнинг маълумотлари махсус бўлимлар томонидан ўзгартириб турилади.
Ҳозирги кунда видеотасвирли тизимлар Германия, Голландия, АҚШ, Япония ва бошқа бир қатор мамлакатларда мувофаққиятли хизмат кўрсатмоқда.
Ахборот алмашув тизимлари. Ахборот алмашув тизими хизмат кўрсатишнинг янги тури ҳисобланиб, электрон хотиралар орқали маълумот алмашиш жараёнини автоматлаштирилган ҳолда амалга оширади. Бу тизим электрон алоқанинг бир кўриниши бўлиб, матнли маълумотларни абонентлар ўртасидаги алмашувини таъминлайди. Ҳар бир хабар хусусий хотираларда сақланади ва автоматик тарзда тизимлар ўртасида алмашинади.
Фойдаланувчи ҳарфлар дастаси, дисплей, босгич ва бошқа қурилмалар ёрдамида матнли маълумотларни узатади ва қабул қилади. Бунда матнлар турли муҳаррирлар ёрдамида таҳрирланиши мумкин. Тегишли маълумотлар билан боғланишда махсус қоида ва қурилмалар иштирок этади. Бу жараён интерфейс буфери, хотира буфери ва маълумотларни узатиш аппарати орқали бошқарилади (6.4-расм).
Телетекст тизимида ҳар бир хабар 2400 бит/сек тезликда узатилади. А4 ўлчамли қоғозларда 1500 белги жойлашади. Ҳар бир белги 8-разрядли рақамлар билан шифрланади ва саҳифа 5 сек. ичида узатилади.
6.4-расм. Телетекст тизимининг тузилиши
Телетекст тизими матнли маълумотларни телевизор сигналлари билан бир қаторда узатишга мўлжалланган. Ҳар бир телевизион сигнал ўртасида маълум бир вақт бўш қолади. Ана шу вақт оралиғида 36 Кбит/сек тезликда тегишли маълумотлар узатилади. Телемарказда келаётган маълумотлар ажратилади ва юборилаётган хабар вақт оралиғида қайта такрорланади. 6.5-расмда телетекст тизимининг кўриниши тасвирланган.
6.5-расм. Телетекст тизимининг кўриниши
Матн кўрилаётган вақтда телевизор тасвирлари кўринмайди. Телетекст тизими ёрдамида ойнома ва рўзномалардан олинган мақолалар узатилиши мумкин.
7-мавзу: Бошқарувнинг ахборот жараёнида замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш. (4 соат)
1- маъруза машғулоти
Бошқарув фаолиятида ахборот технологияларини қўллаш зарурияти.
Қарор қабул қилиш ахборот технологияси
Замонавий ахборот технологиялари ва турлари.АИЖ. АКТ.
Офисни автоматлаштиришнинг асосий таркибий қисмлари.
2- маъруза машғулоти
Телекоммуникация тизимлари. Локал тармоқ.
Маълумотлар базаси ва маълумотлар базасини бошқариш тизимлари
Эксперт тизими ва унинг турлари
Сунъий интеллект
Қўлланиладиган педагогик технологиялар: ақлий ҳужум, кластер усули ва Power Point амалий дастурида презентация материалларидан (слайд) фойдаланилади. Электрон дарслик, виртуал стендлар талабаларга намойиш этиш тавсия этилади.
Бошқарув фаолиятида ахборот технологияларини қўллаш зарурияти
Сўнги йилларда ахборот оқими тўхтовсиз кўпайиб бормоқда. Муассасалар, бошқарув аппарати ходимларининг иш унумдорлиги энг паст бўлган шароит юзага келди. Бундай ҳолатни кутиш мумкин эди. Чунки ишлаб чиқаришга доимий равишда анчагина сармоя қўйилади, вақти-вақти билан техник қуроллар билан таъминланади. Ишлаб чиқаришни бошқариш соҳасида ахборот оқими тобора кучайиб бормоқда.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, раҳбар интеллектуал иш учун ўз иш вақтининг 29% ни сарфлар экан, қолган қисмидан эса (71%) самарасиз фойдаланади. Бошқарув қарорини қабул қилиш учун катта ҳажмдаги маълумотларни (фактографик, статистик, иқтисодий, илмий, сиёсий ва ҳоказо) қайта ишлаш натижаси бўлган ахборот зарур. Ўсиб келаётган ахборот оқими туфайли ва мураккаб бошқарув механизмининг элементи сифатида муассаса ходимининг стратегик қарорларни тайёрлаш ва қабул қилишга вақти қолмайди.
Инсон ўз фазилатларини намоён қилишга ва ижодий фаолиятга интилишга мойил. Шунинг учун бошқарув жараёнида унинг эски операцияларни бажариши кам самарали бўлади, қарор кўпинча интуитив даражада тугал ахборотдан фойдаланмасдан қабул қилинади.
Бозор иқтисодиёти шароитида, мураккаб ва тез ўзгарувчан шароитда бошқарув ходимлари қулай самарали ахборот тизимлари ҳамда технологияларидан фойдаланишга зарурият сезади. Чунки айнан шу нарса ишни осонлаштиради, вақти яхшироқ режалаштиришга имкон беради.
Шуни қайд этиш лозимки, бошқарув мақсади учун ахборот технологияларидан фойдаланиш анча илгари бошланган ва мустаҳкам соҳага айланган. Шахсий (персонал) компьютернинг пайдо бўлиши автоматлаштирилган бошқарув жараёни тўғрисидаги тасаввурни ўзгартиргани йўқ, аксинча автоматлаштириладиган вазифа ва жараёнлар соҳасини кенгайтирди.
70-йиллар ўрталарида автоматлаштирилган тизим қиёфаси шаклланган вақтда (корхоналар, тармоқлар учун АБТлар каби) ташкилий бошқарув учун хос бўлган ахборотни биринчи марта қайта ишлаш билан маълумотларни йиғиш вазифасини автоматлаштириш қабул қилинган. Одатда кичик маъмурий ходимга юклатиладиган регламентлаштирилган оммавий эски операциялар автоматлаштирилган. Махсус билим талаб этиладиган ўрта ва катта бошқарув ходимининг иши эса автоматлаштирилмай қолди.
Бу шу билан боғлиқ эдики, қарор қабул қилиш иши нисбатан мослашувчан ва кучли дастурий таъминот ва қатъий вақтинчалик чеклашларни талаб қилади. Янги ахборот технологиялари, жумладан кучли ҳисоблаш ресурсларига эга персонал компьютерлар маълум маънода мавжуд шароитни ўзгартиради.
Маъмурий бошқарув соҳасига нафақат қарорлар қабул қилиш киради, шу билан бирга янги ҳужжатларни расмийлаштириш, бошқарув объектининг ҳозирги ҳолати бўйича ҳисоботлар, маълумотномалар билан боғлиқ идора фаолияти (идора деганда ҳар қандай иқтисодий объект, унинг бўлимлари, муассаса, институт, вазирлик ва ҳоказо назарда тутилмоқда) ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Мазкур фаолиятни автоматлаштириш янги ахборот технологиялари асосида маълумотларни қайта ишлаш, сақлаш ва қидирувни амалга оширадиган «электрон офис» концепциясининг пайдо бўлишига олиб келди.
Электрон офис. Идоранинг (офиснинг) асосий фаолияти қарор қабул қилиш мақсадида ахборотни қайта ишлашдир. Турли даражадаги идораларда иқтисодий объект сиёсати шаклланади ва шу ердан раҳбарият кундалик операцияларни амалга оширади. Идорада бўлинмалардан, ташқи оламдан ахборот йиғилади, йиғилишлар, учрашувлар ўтказилади, қарорлар қабул қилинади. Чунки идора бошқарув ишини ташкил этиш шакли бўлиб, унинг ишини такомиллаштириш бошқарув аппарати ишининг самарадорлигини ошириш шартларидан биридир.
«Электрон офис» концепциясининг хаддан ташқари самарали эканлиги маълум бўлди. Чунки у бошқарув штатини қисқартириш, муассаса бўлинмалари орасидаги коммуникацияни яхшилаш, бошқарув тезлигини ошириш имконини беради.
«Электрон офис» идора фаолиятида ахборот технологиясининг турли воситаларини қўллаш жойи саналади. Замонавий ахборот технологиялари идораларга ахборотни сақлаш, узатиш ва қайта ишлашнинг янги тамойилларига асосланган қуйидаги воситаларини таклиф этади: зарур дастурий таъминотли шахсий компьютер; юқори сифатли чоп этадиган принтер; нусха кўпайтирувчи техника; хотирали телефон; телеконференция ўтказиш учун аппаратура, маълумотларнинг ташқи базаси.
Электрон офис бошқарув меҳнатини автоматлаштириш ва бошқарувчиларни ахборот билан яхшироқ таъминлаш имконини беради.
Электрон(автоматлаштирилган) офис фақат ходимлар ўртасида ички алоқага кўмаклашгани учунгина эмас, ташқи муҳит билан коммуникация воситаларини тақдим этгани учун ҳам эътиборга лойиқ.
Автоматлаштирилган офиснинг ахборот технологияси – компьютер тармоқлари базасида ташқи муҳит ва иқтисодий объект ичида коммуникация жараёнларини ташкил этиш ҳамда қўллаб-қувватлашдир.
Автоматлаштирилган офис технологияларидан бошқарувчилар, мутаҳассислар, техник ходимлар фойдаланади, у айниқса муаммоларни гуруҳ бўлиб ҳал этиш учун қулай.
Маълумотлар базаси. Автоматлаштирилган офисдаги маълумотлар базалари иқтисодий объектнинг ишлаб чиқариш тизими, шунингдек ташқи муҳит хақидаги маълумотларни жамлайди.
Маълумотлар базаларидан ахборот матнли процессор, жадвал процессори, электрон почта, компьютер конференцияси каби компьютер иловаларининг киришига келиб тушади. Ҳар қандай автоматлаштирилган офиснинг компьютер иловаси иқтисодий объект ходимларининг бир-бири билан алоқасини таъминлайди.
Маълумотлар базаларидан ахборот олишда узатиш, нусхалаш, сақлаш учун нокомпьютер техник воситалардан фойдаланиш мумкин.
Бошқарув кадрларининг асосий иш фаолияти матнларни қайта ишлаш, сақлаш ва ҳужжатларни беришдан иборат. Электрон офиснинг асосий таркибий қисмини матн муҳаррирлари электрон жадваллар, маълумотлар базаларининг бошқариш тизимлари каби дастурий воситалар ташкил этади.
Электрон офисда деярли ҳар қандай турдаги – гистограмма, диограмма, схема, жадвал ва ҳоказо тасвирни олиш имконини берувчи машина графикасидан фойдаланилади. Электрон офис амалиётида шунингдек, муассаса фаолиятини назорат қилувчи ва мувофиқлаштирувчи воситалардан ҳам фойдаланилади. Улар ёрдамида барча бошқарув фаолияти бажариладиган ишнинг хусусиятларини тавсифловчи жараёнлар мажмуи сифатида акс этади. Айни пайтда ҳар қандай алоҳида ходимнинг фаолиятигина эмас, бошқа ходимлар билан ахборот ва субординация алоқалари кўриб чиқилади. Шаклланган схемага мувофиқ кўрсатилган муддатларда бевосита ижрочилар учун керакли вазифалар автоматик равишда яратилади. Дастурлар пакетларининг қуйидаги функционал гуруҳларидан фойдаланилади:
матнларни қайта ишлаш;
жадвалларни яратиш ва қайта ишлаш;
маълумотлар базаларини бошқариш;
график ахборотни қайта ишлаш;
электрон ёзув дафтари.
Дастурларнинг бундай пакетлари кўпинча ихтисослаштирилган деб юритилади, чунки улар санаб ўтилган функциялардан бирини бажариш учун мўлжалланган. Ихтисослаштирилган дастур пакетларидан биридан (масалан, OFFICE 95) тез-тез фойдаланишнинг қулайлиги дастурнинг интеграллашган дастур пакетларини ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлигини шарт қилиб қўйди. Шуни ҳисобга олиш лозимки, битта жой бўлган ҳолларда, фаолиятнинг қатъий белгиланган тури (масалан, матнларни қайта ишлаш) кўпроқ унинг учун мўлжалланган бўлади. Шундай қилиб фойдаланувчининг вазифаси фақат дастур пакетини аниқ бир ҳолатлар учун тўғри танлаш саналади.
Кўпгина шахсий компьютерлар учун интеграллаштирилган ва ихтисослаштирилган дастур пакетлари турли функцияларга «меню» (имкониятлар рўйхатлари ва танлаш параметрлари) орқали киришни таъминлайди. Бу инсон ва компьютер ўртасидаги мулоқатни енгиллаштирувчи энг кенг тарқалган усул. Меню янги, янада аниқроқ функциялар ва ўлчамларга кириш имконини берувчи икки ёки ундан ортиқ даражаларга эга иерархик ҳолда тузилади. Фойдаланувчи ҳар қандай ҳолатда пакетнинг барча функциясига мурожаат қилиши мумкин. Бу ягона тилда, саволлар ва жавоблардан иборат тизим ёрдамида амалга оширилади. Мулоқат хабарни экранга чиқариш ва клавиатурадаги тегишли клавишни босиб бир ёки иккита рамзни киритиш орқали бажарилади. Шундай қилиб дастурлаштириш ва компьтер техникаси соҳасида мутаҳассис бўлмаган фойдаланувчи ШКга кириш имконига эга бўлади.
Муассаса фаолиятида у ёки бу ҳужжатларнинг шаклланишигина эмас, иқтисодий объект ичи маълумотлар оқимининг тақсимланиши ҳам катта аҳамиятга эга. Муассаса меҳнатини автоматлаштириш тизимининг ривожланиши электрон почта, телеконференция, видеотека каби турли электрон алоқа воситаларининг пайдо бўлишига олиб келди.
Телекоммуникация тизимлари алоқа йўллари билан туташган ва одамлар гуруҳи ичида бир пайтда ахборот алмашиш учун мўлжалланган техник воситаларни намоён этади. Телеконференцияларнинг икки алоҳида тури – компьютерлашган телеконференциялар ва видеоконференцияларга ажралади. Видеоконференциялар жисмоний жиҳатдан турли жойларда бўлган иштирокчиларга бир-бирини кўриш ва эшитиш имконини берадики, бу ҳол худди бир жойда мавжуд бўлиш тасаввурини уйғотади. Алоқа учун мўлжалланган умумий телефон линиялари ёки тўлақонли телевизион тасвирни таъминловчи коаксиль, оптик толали линиялардан фойдаланилиши мумкин.
Шахсий компьютерлардан кенг фойдаланиш компьютерлашган телеконференцияларнинг ўсишига олиб келади.
Локал тармоқ ҳамкасбларнинг терминалларига, муассасалардаги ихтисослашган маълумотлар базасига ва марказлашган хизматларга (асосий компьютерлар, ахборот файлларга) кириш имконини беради. Локал тармоқ идора коммуникациясини таъминлайди ва катта ахборот оқимларини узатишга қобил. Ҳужжатлар асосан электрон шаклда тарқатилади ва сақланади. Бироқ, қоғоздаги ҳужжат ахборотни намоён этишнинг энг оммавий шакли бўлиб қолмоқда, шу электрон ҳужжатлар охирги фойдаланувчига етиб боргунча қоғоз шаклига киради.
Замонавий, маълум маънода, идеал идора бошқарув мутаҳассислари ва идоранинг бошқа ходимлари меҳнатини комплекс автоматлаштиришни таъминлашлари лозим.
Раҳбарлар ва мутаҳассисларнинг зарур ахборотни олиш учун компьютер ва бошқа асбоб-ускуналарга тўғридан-тўғри кириш имконияти пайдо бўлмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, кўп ҳолларда идора ишини автоматлаштириш анча самарали натижалар бермоқда. АҚШ бошқарув органларида бундай офисларда иш ҳажмининг 37% бажарилади ва унга сарфланаётган вақтни эса 24% га камайтирди.
«Электрон офис» концепциясини амалий жиҳатдан рўёбга чиқариш секин-аста бошқариш усул ва методларини ўзгартиришга, бир қатор ходимлар вазифаларини қайта кўриб чиқишга, меҳнат самарадорлигини оширишга олиб келмоқда. Шу билан бир қаторда қоғоз-ҳужжатлар билан ишловчи ходимларга эҳтиёж камаймоқда, иш вақтидан фойдаланишни, бир-биридан узоқ хоналарда жойлашган ходимларни назорат қилиш имконияти ошмоқда.
Малакали ходимларга бўлган талаблар ҳам ўзгариб бораяпти. Бир томондан юқори малакага эга бўлмаган ходимларнинг бир қисмидан ҳам фойдаланиш имконияти туғилмоқда. Бошқа бир томондан, раҳбарлик лавозимларида тор соҳа-даги мутаҳассислардан фойдаланишдан кенг дунёқарашга эга ва замонавий ахборот технологияларини эгаллаган ходимлардан фойдаланилаяпти. Соф ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш ҳарактеридаги ахборот ўртасидаги чегаралар йўқолиб бориб, ахборотни қайта ишлаш ва сақлаш учун умумий ахборот массивлари ва процедураларидан фойдаланилмоқда.
Эксперт тизимлари
Замонавий жамиятда тобора ўсиб бораётган ахборот оқими, ахборот технологияларининг турли-туманлиги, компьютерда ечиладиган масалаларнинг мураккаблашуви ушбу технологиялардан фойдаланувчининг олдига бир қатор вазифаларни қўйди. Керакли вариантларни танлаш ва қарор қабул қилиш ишларини инсондан ЭҲМга ўтказиш масаласи юзага келади. Бу вазифани ечиш йўллардан бири – бу эксперт тизимларини яратиш ва фойдаланиш саналади. Эксперт ўзидан келиб чиқиб шароитни таҳлил этади ва нисбатан фойдали ахборотни аниқлаб олади, чорасиз йўллардан воз кечган ҳолда қарор қабул қилишнинг энг мақбул йўлларини вужудга келтиради.
Эксперт тизимида маълум бир предмет соҳасини ифодалайди билимлар базасидан фойдаланилади.
Эксперт тизими – бу айрим мавзу соҳаларида билимларни тўплаш ва қўллаш, уюштириш усуллари ҳамда воситалари мажмуидир. Эксперт тизими мутаҳассисларнинг юқори сифатли тажрибасига суянган ҳолда қарорни танлаш чоғида муқобил вариантлар кўплиги учун янада юқори самарага эришади. Стратегияни тузиш пайтида янги омилларни баҳолаб, уларнинг таъсирини таҳлил этади.
Эксперт тизимлари сунъий интеллектдан фойдаланишга асосланган.
Сунъий интеллект ақлий ҳатти–ҳаракатларга нисбатан компьютер тизимининг қобилияти тушунилади. Кўпинча бунда инсон фикрлаши билан боғлиқ қобилият англанади.
Эксперт тизимларини ахборот тизимлари синфи сифатида кўриб чиқиш мумкин. У фойдаланувчининг розилигидан қатъий назар маълумотларни таҳ-лил ва таҳрир эта олувчи, қарорни таҳлил этиб қабул қиладиган, таҳлилий-таснифий вазифаларни бажара оладиган маълумотлар ва билимлар базасига эга. Жумладан, эксперт тизимлари келадиган ахборотларни гурухларга бўлиб ташлай олади, хулоса чиқаради, идентификациялайди, ташхис қўяди, башоратлашга ўргатади, шарҳлаб беради ва ҳоказо.
Эксперт тизимининг бошқа ахборот тизимларидан афзалликлари қуйида-гича:
яқин даврларгача ЭҲМда ечиш қийин ёки умуман ечиб бўлмайдиган деб саналувчи мураккаб масалаларнинг янги синфини ечиш, оптималлаштириш ва (ёки) баҳосини олиш имконияти;
дастурчи бўлмаган фойдаланувчига (энг охиридаги фойдаланувчилар) ўз тилида суҳбат юритиш ва компьютердан самарали фойдаланиш учун ахборотни визуализациялаш усулларини қўллаш имкониятини таъминлаш;
янада ишончли ва малакали хулоса чиқариш ёки қарор қабул қилиш учун эксперт тизимини мустақил ўрганиш, билимлардан фойдаланиш қоидалари, маълумотлар, билимларнинг тўпланиши;
фойдаланувчи ахборот йўқлиги туфайли ёки ахборотнинг ҳаддан зиёд ранг-баранглиги, ёки хатто компьютер ёрдамида ҳам одатдаги қарорни қабул қилишнинг чўзилиб кетилиши туфайли еча олмайдиган саволлар ёки муаммоларни ҳал этиш;
такомиллашган асбоблар ва ушбу тизимдаги фойдаланувчи мутаҳассиснинг шахсий тажрибасидан фойдаланиш ҳисобига якка тартибдаги ихтисослашган эксперт тизимларини яратиш имконияти;
эксперт тизимининг асоси қарор қабул қилиш жараёнини шакллантириш мақсадида тузилган билимлар мажмуи (билимлар базаси) саналади.
Билимлар базаси - бу айрим предмет соҳалари мураккаб вазифалар ечимини топиш учун таҳлил ва хулосаларни юзага келтирувчи модел, қоида, омиллар (маълумотлар) мажмуидир.
7.2-расм. Билим базасининг асосий хусусиятлари
Ахборот таъминотининг алоҳида яхлит структураси кўринишида яққол кўзга ташланган ва ташкил этилган предмет соҳаси хақидаги билим бошқа билим турларидан, масалан, умумий билимдан ажралиб туради. Билимлар базаси асосий эксперт тизими саналади. Билимлар фикрлаш ва вазифаларни ҳал этиш усулига имкон берувчи аниқ кўринишда ифодаланади ва қарор қабул қилишни соддалаштиришга кўмаклашади. Эксперт тизимининг асослигини таъминловчи билимлар базаси иқтисодий объектнинг бўлинмаларидаги мутаҳассислар билимини, тажрабасини ўзида мужассамлаштиради ва институционал билимларни (ихтисослашганлар мажмуини, янгиланаётган стратегиялар, қарорлар услублари) ифодалайди.
Билим ва қоидаларни турли аспектларда кўриб чиқиш мумкин:
- чуқур ва юзаки;
- сифат ва миқдорий;
- тахминий(ноаниқ) ва аниқ;
- муайян ва умумий;
- тавсифий ва кўрсатма (йўл-йўриқ) берувчи.
Фойдаланувчилар билим базасини самарали бошқарув қарорларини олиш учун қўллашлари мумкин.
Маълумотлар базаларининг фаолияти ва структураси. 7.3-расмда маълумотлар базаси структураси ва унинг фаолияти тасвирланган.
Эксперт – бу муайян предмет соҳасида самарали ечим топа олувчи мута-хассис.
7.3-расм. Маълумотлар базаларидан фойдаланиш технологияси.
Қоидалар одатда тавсия, кўрсатма, стратегияларни тақдим этишнинг формал (расмиятчилик) усулини таъминлайди. Улар агар предмет билимлари бирор соҳадаги масалани ечиш бўйича тўпланган амалий тасаввурлардан пайдо бўлгандагина тўғри келади. Қоидалар кўпинча «Агар бу...» хилидаги тасдиқ кўринишда ифодаланади. Билимлар базасида предмет соҳасини баён этиш маълумотларни ташкил этиш ва тақдим этиш, вазифаларни шакллантириш, қайта шакллантириш ва ечиш усулларини ишлаб чиқишни назарда тутади. Предмет соҳаси тушунчаси (объектлари) рамзлар ёрдамида тасаввур қилинади. Масалан, бу рамз банк тизими учун мижоз, жамғарма воситаси, операция, вазифа ва шу кабилар бўлиши мумкин. Тушунчаларни манипуляция қилиш учун муносабатлар аниқланади, турли стратегиялар (мантиқий ёки тажриба натижасида олинган) қўлланилади. Билимларни тақдим этиш, уларни таркиблаштириш тушунчаларни, мураккаб, оддий бўлмаган вазифаларни назарда тутади. Шунинг учун қоидалар ҳам билимлар базасида мураккаб ёки кўп миқдорда ва ҳажмда бўлади.
Эксперт тизимлари шундай ишлаб чиқиладики, бунда ечим танлаш мантиқини асослаш ва ўргатиш ҳисобга олинади. Кўпгина эксперт тизимларида тушунтириш (изоҳлаш) механизми бўлади. Мазкур механизм қандай қилиб тизим ушбу қарорга келганини тушунтириш учун зарур бўлган билимлардан фойдаланади. Бунда эксперт тизимини қўллаш, ундан фойдаланиш ва ҳаракат чегарасини аниқлаш жуда муҳимдир.
Ахборот технологиясининг эксперт тизимида фойдаланиладиган асосий компонентлари (таркибий қисмлари) қуйидагилар: фойдаланувчининг интерфейси, билимлар базаси, интерпрететор, тизимни яратиш модули (2.5.-расм).
Фойдаланувчининг интерфейси. Фойдаланувчи эксперт тизимига буйруқ ва ахборот киритиш ҳамда унинг буйруғи орқали чиқадиган ахборотни олиш учун фойдаланилади. Команда (буйруқ)лар ўз ичига билимларни қайта ишлаш жараёни бошқармайдиган параметрларини олади. Ахборот одатда маълум бир танаффуслар билан бериладиган қиймат, аҳамият шаклида берилади.
Фойдаланувчи ахборотни киритишнинг тўртта услубидан фойдаланиши мумкин: меню, буйруқ (команда), табиий тил, шахсий интерфейс.
Эксперт тизимининг технологияси чиқадиган ахборот сифатида нафақат қарорни, шунингдек зарур тушунтиришни олиш имкониятини ҳам кўриб чиқади.
Одатда икки хил тушунтириш фарқлаб кўрсатилади. Яъни:
- сўров бўйича бериладиган тушунтириш. Бунда фойдаланувчи ҳар қандай пайтда эксперт тизимидан ўз ҳатти-ҳаракатларини изоҳлашни талаб этиши мумкин;
- муаммоларни ҳал этишдан олган тушунтириш. Фойдаланувчи ечимни олгандан сўнг, у қандай олингани тўғрисида изоҳ талаб қилиши мумкин. Тизим эса масалани ечишдаги ҳар бир қадамини тушунтириб бериши керак.
Тўғри, эксперт тизими билан ишлаш технологияси оддий эмас. Мазкур тизимларнинг фойдаланиш интерфейси дўстона муносабатда бўлади. Яъни у сиз билан «суҳбатлашиш» чоғида қийинчиликлар туғдирмайди.
Билимлар базалари. Улар муаммоли соҳаларни, шунингдек, фактлар оралиғидаги мантиқий боғлиқни баён этади. Базада марказий ўринни қоидалар эгаллаган. Қоида муайян бир шароитда нима қилиш кераклигини белгилайди ва у икки қисмдан иборат бўлади:
Биринчиси, бажарилиши мумкин бўлган ёки бўлмаган шарт-шароит. Иккинчиси, агар шароит бажариладиган бўлса, амалга оширилиш керак бўлган хатти-ҳаракат.
Эксперт тизимида фойдаланиладиган барча қоидалар тизимини ташкил этади. Бу тизим оддий тизимга қиёслаганда ҳам бир неча минглаб қоидаларни ўз ичига олади.
Барча билим турлари, предмет соҳаси хусусияти ва лойиҳанинг (билим бўйича мутаҳассиснинг) малакасига боғлиқ ҳолда у ёки бу даражада ўхшаш-лик билан бир ёки бир неча семантик моделлар ёрдамида ифодаланиши мумкин.
Интерпретатор. Бу эксперт тизимининг бир қисми бўлиб, базадаги билимларни маълум бир тартибда қайта ишлайди. Интерпретаторнинг иш технологияси қоидалар мажмуининг кетма-кетлигини кўриб чиқишга олиб боради. Агар қоидадаги шартларга риоя этилса, маълум ҳатти-ҳаракатлар бажарилса фойдаланувчига ҳам унинг муаммоларини ечиш вариантлари тақдим этилади.
Бундан ташқари кўпгина эксперт тизимларида қуйидаги қўшимча блоклар киритилади: маълумотлар базалари, ҳисоб-китоб блоки, маълумотларни киритиш ва тузатиш блоки.
Ҳисоб-китоб блоки бошқарув қарорларини қабул қилиш билан боғлиқ ҳолатларда зарур бўлади. Айни пайтда режа, жисмоний, ҳисоб-китоб, ҳисобот ва бошқа доимий ҳамда тезкор кўрсаткичларни ўз ичига олган маълумотлар базалари мухим рол ўйнайди. Маълумотларни киритиш ва тузатиш блокидан маълумотлар базасидаги жорий ўзгаришларни тезкор ва ўз вақтида акс эттириш учун фойдаланилади.
Тизимни яратиш модули. У қоидалар тўпламини яратиш учун хизмат қилади.
Тизимни яратиш модулининг асоси бўлган иккита ёндошув мавжуд: дастурлаштиришнинг алгоритмик тилидан фойдаланиш ва эксперт тизими қобиғидан фойдаланиш.
Билимлар базасини тасввур этиш учун махсус лисп ва пролог тиллари ишлаб чиқилган, гарчи бундан бошқа ҳар қандай маълум алгоритмик тилдан фойдаланиш мумкин бўлса ҳам.
Эксперт тизими қобиғи. Тегишли билимлар базасини яратиш орқали маълум бир муаммони ҳал этишга мослашган тайёр дастурий муҳитни ифодалайди. Кўпгина ҳолларда қобиқдан фойдаланиш дастурлашдан кўра тезкор ва осонроқ тарзда эксперт тизимини яратиш имконини беради.
Эксперт тизимининг афзалликларини тажрибали мутаҳассисларга қиёслаб шундай баён этиш мумкин:
эришилган пухта билим, асос йўқолмайди, у ҳужжатлаштириши, узатилиши, ижро этилиши ва кўпайиши мумкин;
нисбатан мустаҳкам натижаларга эришилади, инсондаги ҳиссий ва шу каби бошқа ишончсиз омиллар бўлмайди;
тизимнинг ишлаб чиқиш қиймати юқори, лекин эксплуатация қиймати паст. Умуман қиёслаганда эса у юқори малакали мутаҳассислардан кўра арзонроқ тушади.
Янги қоида ва концепцияларга, ижодкорлик ва ихтирочиликка унчалик мослашмаганлиги ҳозирги эксперт тизимининг камчилигидир. Кўп ҳолларда бу тизим юқори малакали мутаҳассислар ўрнини боса олади, аммо баъзан паст малакали экспертга муҳтожли жойлар ҳам бўлиб туради. Эксперт тизими энг охиридаги фойдланувчининг касб имкониятларини кенгайтириш ва кўпайтириш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Очиғи, бу тизим муайян бир предмет соҳасида мутаҳассис-экспертлар даражасидаги билимни намойиш этмоғи керак. Тизим яхши ечимларни керакли даражада топа олмайди, лекин предметни кенг англайди.
Режалаштирувчи эксперт тизимлари маълум бир мақсадларга эришиш учун зарур бўлган дастурларни ишлаб чиқишга мўлжалланган.
Башоратловчи эксперт тизимлари ўтмиш ва бугуннинг воқеаларига асосланиб келажак сценарийсини олдиндан айтиб бермоғи, яъни берилган вазиятдан ишончли натижалар чиқариши керак. Бунинг учун башоратловчи эксперт тизимларида динамик параметрик моделлар қўлланилади.
Ташхисловчи эксперт тизимлари кузатиладиган ҳодисаларнинг нормал эмаслиги сабабларини топиш хусусиятига эга. Маълумотлар тўплами таҳлил учун асос бўлиб хизмат қилади. Улар ёрдамида эталон ҳатти-ҳаракатдан четланиш аниқланади ва ташҳис қўйилади.
Ўргатувчи эксперт тизимлари фойдаланувчиларга берилган соҳада ташҳис қўйиш ва таҳлил этиш имкониятини бериши лозим. Бундай тизимдан билим ва хатти-ҳаракат тўғрисидаги фаразни яратиш, тегишли таълим услубини ва ҳаракат усулларини аниқлаш талаб этилади.
ечиладиган масала тузилмасининг эҳтимоллик хусусияти ва билимларнинг уйғунлашуви туфайли ишончсиз натижалар олиш мумкинлиги.
Эксперт тизимини яратиш қуйидаги талаблар мавжуд ҳолатда мақсадга мувофиқдир:
тизимга ўз билимини беришни истаган экспертлар мавжудлиги;
экспертлар вазифани ҳал этишнинг ўз услубларини баён этиши мумкин бўлган муаммоли соҳанинг мавжудлиги;
кўпчилик экспертларнинг мазкур муаммоли соҳада ечимлар ўхшаш-лигининг бўлиши;
муаммоли соҳадаги вазифанинг аҳамияти, яъни улар ёки мураккаб бўлишлари, ёки мутаҳассис бўлмаган фойдаланувчи ҳал эта олмаслиги ёки ҳал этиш учун анча вақт талаб қилиши;
масалани ечиш учун катта ҳажмдаги маълумот ва билимнинг бўлиши;
предмет соҳасида ахборотнинг тўлиқ бўлмаслиги ва ўзгарувчанлиги туфайли эвристик услубларни қўллаш.
Юқорида қайд этилган учта муаммони ҳал этиш ва санаб ўтилган талабларни бажариш эксперт тизимини қўллашнинг зарур ҳамда етарли шарти саналади.
Эксперт тизимини яратиш босқичлари. Эксперт тизимини яратишнинг нисбатан муҳим босқичларига қуйидагиларни киритиш мумкин: концептулизация, реализация, тестдан ўтказиш, жорий этиш, кузатиб бориш, модернизациялаш.
Концептуализация босқичида эксперт тизимини ишлаб чиқиш бўйича мутаҳассис эксперт билан ҳамкорликда танланган предмет соҳасидаги муаммони ечишнинг услубларини баён этиш учун қандай тушунча, муносабат ва процедуралар зарурлигини ҳал этади. Босқичдаги асосий вазифа масалани ечиш жараёнида юзага келувчи вазифа стратегияси ва чекловларни танлашдан иборат. Концептуализация муаммони тўлиқ таҳлил этишни талаб этади.
Идентификация босқичида вазифа тури, тавсифи, ўлчами, ишланма жараёнидаги иштирокчилар таркиби аниқланади. Моделнинг яроқлилиги кўриб чиқилади, талаб этиладиган вақт - машина ресурслари баҳоланади, эксперт тизимини яратиш мақсади белгиланади.
Формаллаштириш босқичида асосий тушунчалар ва муносабатлар билимларни ифодалашнинг ўзига хос расмий тилига ўтказилади. Бу ерда кўриб чиқи-лаётган вазифа учун моделлар ёки маълумотларни тақдим этишнинг ўхшаш усуллари танланади.
Амалга ошириш босқичида юклатилган вазифаларни бажаришга қодир бўлган эксперт тизимининг жисмоний «қобиғи», юзаси яратилади.
Эксперт тизими фаолиятининг тўғрилигини тестдан ўтказиш босқичида текшириш мумкин.
Асосий адабиётлар
Ғуломов С.С, Алимов Р.Х, ва бошқалар. “Ахборот тизимлари ва технологиялари”. “Шарқ”, Т-2000 й.
Алимов Қ, Абдувоҳидов А ва бошқалар. “Ахборотлар технологияси асослари” Ўқув қўлланма. Т: - ТДИУ, 2003 й.
Алимов Р, Ходиев Б, Алимов Қ ва бошқалар. “Миллий иқтисодда ахборот тизимлари ва технологиялари”, Т: “Шарқ”-2004 й.
Алимов Қ, Абдувоҳидов А ва бошқалар. “Замонавий ахборот компьютер технолгиялари” Ўқув қўлланма. Т: - ТДИУ, 2004 й.
Максимова О.В., Невзарова В.И. Информационные технологии для экономистов: Учеб. пособ. – Ростов н/Д: Феникс, 2004 г.
8-мавзу: Статистика сохасида автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва технологиялари (2 соат)
Иқтисодий статистика
Давлат статистикасининг асосий вазифалари
Ахборотларни электрон усулда ишлаб чикиш мажмуалари.
Тизимли ва маҳаллий АЭИЧ
Иқтисодий таҳлил вазифаларини ечишни ташкил қилиш
1. Иқтисодий стaтистикa.
Стaтистикa - бу фaн тaрмоғи, aмaлий фaолият соҳaси, билим йўнaлиши, билиш қуроли
Стaтистикa дегaндa мaълумотлaр тўплaш жaрaёни ҳaм улaрни қaйтa ишлaб, xолисонa вa aниқ тaлқин етиш қоидaлaри ҳaм тушунилaди. Aнa шу мaзмундa стaтистикa ҳaм фaн, ҳaм фaолият соҳaси, ҳaм кaсб туридир. У уюштирилгaн билим тaрмоғи ҳaм, мaқсaдлaрни aмaлгa ошириш учун кучли қурол ҳaм, кaсбкорлик фaолияти соҳaси ҳaм ҳисоблaнaди. Кўзгa кўрингaн иқтисодчи олим Е.Кейн шоҳидлик қилишичa, мaъмурий муaссaсaлaрдa ишлaрни тaснифлaшгa оид aмерикa мaълумотномaсидa стaтистикa қуйидaгичa тaърифлaнaди: “Стaтистикa фaктлaрни xулосaлaр ясaш учун aсос сифaтидa тўплaш, тaснифлaш вa миқдорий бaҳолaш ҳaқидaги фaндир”[7] Шу жиҳaтдaн у тaсвирий стaтистикa номи билaн ҳaм юритилaди.
Тaсвирий стaтистикa - бу мaълумотлaр тўп-лaш, тaснифлaш, умум-лaштириш вa тaлқин етиш йўллaридир
Демaк, тaсвирий стaтистикa дегaндa axборотлaр тўплaш, тaснифлaш, умумлaштириш вa тaлқин етиш йўллaри нaзaрдa тутилaди. Унинг диққaт мaркaзидa мaълумотлaрни тўплaш вa умумлaштириш турaди. Тaсвирий стaтистикa мaълумотлaрни сaмaрaли тўплaш, тaртибгa солиш вa умумлaштирилгaн стaтистик axборотлaр олиш усуллaрини ишлaб чиқиш вa aмaлдa қўллaш билaн шуғуллaнaди. Бу ишдa ЕҲМдaн фойдaлaниш муҳим мaсaлa ҳисоблaнaди. Шунинг учун иқтисодчи мутaxaсислaр, стaтистиклaр ЕҲМ ёрдaмидa axборотлaр тўплaш, ишлaш вa сaқлaш қоидaлaрини чуқур билишлaри лозим.
Шундaй қилиб, стaтистикa aтaмaси кўп қиррaли тушунчa бўлиб, ҳозирги кундa у қуйидaги мaзмунлaрдa ишлaтилaди:
-стaтистикa дегaндa турмушимизнинг турли томонлaри - иқтисодий, мaдaний, сиёсий, мaънaвий, сотсиaл-псиxологик, ижтимоий-демогрaфик вa ҳокaзо ҳодисaлaр ҳaмдa aтроф-муҳит ҳолaти ҳaқидaги мaълумотлaр мaжмуaси тушунилaди. Бундaй мaзмундa бу сўз кўпроқ дaврий мaтбуот сaҳифaлaридa вa axборот воситaлaридa ишлaтилaди;
-мaълумотлaрни тўплaш вa қaйтa ишлaш жaрaёни ҳaм стaтистикa деб юритилaди;
-стaтистик кўрсaткичлaрни ҳисоблaйдигaн вa сaқлaйдигaн, axборот xизмaтлaрини кўрсaтaдигaн мaxсус тaшкилотлaр нaзaрдa тутилгaндa ҳaм стaтистикa сўзи фойдaлaнилaди. Мaсaлaн, гaзетa сaҳифaлaридa “стaтистикa бергaн мaълумотлaргa кўрa” дегaн иборa тез-тез учрaб турaди;
-йирик корxонa вa идорaлaрдa xўжaлик фaолият ҳaқидaги кўрсaткичлaрни ҳисоблaш вa ҳисоботлaр тузиш билaн шуғуллaнaдигaн бўлим номи ҳaм стaтистикa деб юритилaди;
-стaтистикa деб мaxсус илм-фaн йўнaлиши ҳaм aтaлaди;
-стaтистикa дегaндa турли илмий-теxникa соҳaлaридa гипотезaлaр ясaш, бaҳолaш вa ечимлaр қaбул қилиш жaрaёнидa стaтистик услубиятни тaтбиқ қилиш ҳaм тушунилaди;
-ниҳоят, мaтемaтикaдa турли мезонлaр вa умумлaштирувчи кўрсaткичлaр стaтистикa деб юритилaди.
Инсоният турмуши, xaтти-ҳaрaкaтлaри, ижтимоий ҳaёт стaтистикa қўллaниши вa ривожлaниши учун бепоён мaкон ярaтди. Унинг илм-фaн тaрмоғи вa aмaлий фaолият соҳaси сифaтидa илк бор шaкллaнишидa етaкчи ролни aйнaн турмуш воқеaлaри вa яшaш зaрурияти, ижтимоий ҳaёт ҳодисaлaри ўйнaгaни бежиз емaс.
Стaтистикa ягонa мустaқил фaн сифaтидa гaвдaлaниши вa турли соҳaлaрдa қўллaнишигa сaбaб унинг предмети бўлмиш оммaвий ҳодисa вa жaрaёнлaр ҳaммa соҳaлaрдa рўёбгa чиқиши вa умумий xислaтлaргa егa бўлишидир. Шу билaн бир қaтордa aйрим соҳaлaрдa улaр ўзигa xос шaроитлaрдa юзaгa чиқaди вa улaрнинг тaъсири остидa xусусий xусусиятлaргa ҳaм егa бўлaди. Шу туфaйли стaтистик қонуниятлaр нaмоён бўлиш меъёри ҳaм, ривожлaниш шaкллaри ҳaм ҳaр бир соҳaдa ўзигa xос йўл билaн кечaди. Бу есa стaтистикa услубиятини муaйян соҳa шaроитигa мувофиқлaштиришни, унгa мос келaдигaн усуллaрни қўллaшни, шaроит ўзгaриши билaн улaрни шaклaн вa мaзмунaн тaкомиллaштириб туришни, янгилaрини ярaтиб, ескилaри ўрнигa улaрни ишлaтишни тaлaб етaди вa ҳaқиқaтдa ҳaм шундaй бўлмоқдa. Пировaрд нaтижaдa ҳaр бир соҳa стaтистикaси ягонa стaтитисикa фaни доирaсидa мaълум дaрaжaдa мустaқил фaн вa шу билaн биргa унинг муҳим тaрмоғи, йўнaлиши сифaтидa шaкллaнaди.
Иқтисодий стaтистикa aнa шундaй фaнлaр қaторигa кирaди вa ягонa стaтистикa фaнининг жудa муҳим тaрмоғи ҳисоблaнaди. Ҳудди шунингдек унинг чегaрaсидa мустaқил йўнaлиш сифaтидa тaрмоқ стaтистикaлaри - микроиқтисодий стaтистикa, мaкроиқтисодий стaтистикa, сaноaт, қишлоқ xўжaлиги вa бошқa тaрмоқ вa соҳaлaр стaтистикaлaри вужудгa келaди вa ривож топмоқдa.
Иқтисодий жaрaён - бу инсонлaрнинг доимо тaкрорлaниб турувчи xaтти-ҳaрaкaтлaри мaжмуидир. Ижтимоий тaрaққиётнинг муaйян тaриxий шaроитидa мaзкур xaтти-ҳaрaкaтлaр мaълум ҳолaтдa тaкрорлaнaди, яъни ўзигa xос қонуниятлaр билaн xaрaктерлaнaди. Бу қонуниятлaр aйрим ҳaрaкaтлaрдa ёки улaрнинг функсиялaри орaсидa доимо тaкрорлaнувчи боғлaнишлaр (ёки муносaбaтлaр) нaмоён бўлишини ифодaлaйди. Бундaй туб боғлaнишлaр иқтисодий қонунлaр деб aтaлaди. Улaрни, ҳaр қaндaй тaбиaт ёки жaмият қонунлaри кaби учтa туркум (тип) гa aжрaтиш мумкин: сaбaбият қонунлaри, тузилмa (тузилиш) қонунлaри вa функсионaл қонунлaр.
Сaбaбият қонунлaри - бу шундaй боғлaнишлaрки, улaр бир воқеa (юқоридaги ҳолдa ҳaрaкaт ёки ҳaрaкaтлaр мaжмуи) содир бўлгaндaн сўнг доимо бошқa мaълум воқеa рўй беришини ифодaлaйди, одaтдa бундaй изчил кетмa-кетлик зaмондa кузaтилaди. Биринчи воқеa сaбaб деб, иккинчиси есa - оқибaт деб aтaлaди.
Тузилмa (биргaликдa мaвжуд бўлиш) қонунлaри - бу иккитa ёки ундaн ортиқ воқеaлaрни ҳaмишa биргaликдa рўй беришини ифодaловчи боғлaнишлaрдир. Ҳaмишa бир вaқтдa содир бўлaдигaн ҳодисaлaр ҳисобигa воқеaлaрнинг мaълум қонуний тузилиши шaкллaнaди, мaнa шундaн тузилмa қонунлaрнинг номи келиб чиқaди. Ниҳоят, функсионaл қонунлaр - бу миқдорий ўлчaнaдигaн воқеaлaр орaсидaги боғлaнишлaр бўлиб, улaрни мaтемaтик функсиялaр шaклидa ифодaлaш мумкин.
Иқтисодий жaрaёнгa тегишли aйрим яккa ҳaрaкaтлaрдa мaзкур зaрурий ёки муҳим боғлaнишлaр (муносaбaтлaр) соф ҳолдa нaмоён бўлмaйди. Бундaн тaшқaри, фaқaт aйрим ҳоллaрдa учрaйдигaн, лекин ҳaрaкaтнинг бошқa тaкрорлaнишидa юзaгa чиқмaйдигaн боғлaнишлaрни ҳaм кузaтиш мумкин. Улaр ёрдaмчи ёки тaсодифий боғлaнишлaр деб aтaлиб, иқтисодий қонунлaр aмaл қилиши учун тўсиқлaр пaйдо қилaди. Мaтемaтиклaр бундaй ҳолaтни aсл боғлaнишлaрни aйнaшигa, бир мунчa бузилишигa сaбaб бўлaдигaн тaшқи шовқинлaр деб ҳaм ютирaдилaр.
Стоxaстик ёки стaтистик қонунлaр - бу бир турли ҳодисaлaрни оммaвий тaкрорлaнишидa нaмоён бўлaдигaн қонунлaр Шунинг учун иқтисодий қонунлaр иқтисодий жaрaённи шaкллaнтирувчи xaтти-ҳaрaкaтлaр фaқaт кўп мaротaбa тaкрорлaнгaн шaроитдaгинa нaмоён бўлaди. Буни нaзaргa олиб, улaр стоxaстик ёки стaтистик қонунлaр xaрaктеригa егa деб гaпирaдилaр. Стоxaстик ёки стaтистик қонунлaр - бу бир жинсли ҳодисaлaрни оммaвий тaкрорлaнишидa нaмоён бўлaдигaн қонунлaр. Еркин бозор муносaбaтлaри шaроитидa улaр еркин рaқобaт тaъсири нaтижaси бўлиб стиxияли рaвишдa aмaл қилaди. Бир иқтисодчи олим тaъбири билaн aйтгaндa, бундaй қонунлaр “тaртибсиз aлғов-дaлғовлaр орaсидaн фaқaт кўр-кўронa aмaл қилaдигaн ўртaчa сонлaр қонуни сифaтидa ўзигa йўл очaди”. Ҳозирги зaмон бозор иқтисодиёти шaроитидa ҳaм иқтисодий қонунлaр ўртaчa сонлaр қонуни тaрзидa рўёбгa чиқиши ўз кучини сaқлaйди, aммо улaр енди бутунлaй стиxияли рaвишдa тaртибсиз aлғов-дaлғовлaр орaсидa емaс, бaлки у ёки бу дaрaжaдa дaвлaт томонидaн тaртибгa солингaн ижтимоий иқтисодий муxит шaроитидa aмaл қилaди.
Шундaй қилиб, иқтисодий стaтистикa иқтисодий қонунлaрнинг aниқ мaкон вa зaмон шaроитидa миқдорaн рўёбгa чиқишини, оммaвий иқтисодий ҳодисa вa жaрaёнлaрнинг миқдор-сифaт aниқлигини ўргaнaди.
Иқтисодий ҳодисa вa жaрaёнлaр иерaрxик тузилиш жиҳaтидaн мaкроиқтисодий вa микроиқтисодий дaрaжaдaги воқеaлaрдaн тaшкил топaди.
Бутун дунё, aйрим мaмлaктлaр, кaттa минтaқaлaр бозорлaри миқёсидa юзaгa чиқaдигaн ҳодисa вa жaрaёнлaр мaкроиқтисодий жaрaёнлaр деб aтaлaди. Мaсaлaн, дунё ёки мaмлaкaт бозорлaридa тўплaмa тaклиф вa тaлaбни шaкллaниши, aҳолининг иш билaн бaндлиги вa ишсизлиги, бaҳолaр дaрaжaсининг шaкллaниши вa ўзгaриши, миллий вaлютaлaрнинг қaдрсизлaниши вa инфлятсия дaрaжaси, инвеститсия жaрaёнлaри, миллий бойликлaрнинг шaкллaниши вa улaрдaн фойдaлaниш вa ҳокaзолaр.
Микроиқтисодий жaрaёнлaр дегaндa корxонa, фирмa миқёсидa, aйрим товaр вa xизмaтлaр, меҳнaт вa молиявий бозорлaрдa рўй берaдигaн воқеaлaр оқими тушунилaди. Мaсaлaн, муaйян бозордa у ёки бу товaргa тaлaб ёки тaклиф шaкллaниши, корxонa ишлaб чиқaриш вa молиявий фaолияти нaтижaлaрининг шaкллaниши, фирмa иқтисодий aктив вa пaссивлaри шaкллaниши, ишловчи кучлaрдaн, моддий вa молиявий ресурслaрдaн фойдaлaниш вa ҳокaзолaр.
Иқтисодий стaтистикa мaкро вa микроиқтисодий ҳодисa вa жaрaёнлaрни ўргaниш жaрaёнидa умумстaтистик усуллaр вa воситaлaр xaзинaсидaн кенг фойдaлaнaди. Улaрдaн кўркўронa фойдaлaнмaсдaн, бaлки у дaстлaб ўргaнилaётгaн иқтисодий ҳодисaлaрнинг xусусиятлaрини, улaрнинг ривожлaниш қонуниятлaридaги ўзигa xос жиҳaтлaрни ҳисобгa олиб, улaрни шaклaн вa мaзмунaн қaйтa ишлaб чиқaди, ўзининг текшириш шaроитигa тўлa мувофиқлaштирaди, яъни янгилaнгaн нaзaрий қоидaлaр, услубият ярaтaди. Мaкроиқтисодиёт ўзининг мурaккaблиги, яъни ҳодисaлaр тўплaми жудa кaттa ҳaжмдaлиги, кўп қaтлaмли тузилишгa егa екaнлиги, улaр орaсидaги ўзaро боғлaнишлaр чaтишиб, чигaллaшиб кетиши вa бошқa xислaтлaр билaн aжрaлиб турaди. Шунинг учун мaкроиқтисодий стaтистикa услубияти мурaккaб кўп ўлчовли усуллaр тизимлaригa, жумлaдaн юқори дaрaжaдa aгрегaтлaшгaн иқтисодий кўрсaткичлaр тизими, кўп ўлчовли ўртaчaлaр, гуруҳлaшлaр вa индекслaр тизими, кўп ўлчовли боғлaнишлaрни тaҳлил қилиш усуллaри мaжмуи вa ҳокaзолaргa тaянaди.
Микроиқтисодиёт есa, aксинчa, соддa, оддий жaрaёнлиги билaн xaрaктерлaнaди. Aйрим корxонaлaр одaтдa бир нечa фaолият турлaрини бирлaштирaди, ишлaб чиқaрaдигaн мaҳсулот турлaри вa aссортименти кaм, фойдaлaнилaдигaн меҳнaт вa моддий ресурслaр деярли бир xил, улaрдa микроиқтисодий жaрaёнлaр соддa ҳолдa рўй берaди, микро бозорлaр есa бир ёки бир нечa предметлиги билaн кўзгa тaшлaнaди. Шунинг учун микроиқтисодий стaтистикa услубияти оддий иқтисодий кўрсaткичлaр вa тaҳлил усуллaригa aсослaнaди.
Мaкроиқтисодий стaтистикa микроиқтисодий стaтистикa учун нaзaрий-услубий aсосдир, корxонa, тaрмоқлaр вa бозор стaтистикaлaри унинг мaълум дaрaжaдa мустaқил бўлгaн бўлимлaри ҳисоблaнaди.
Иқтисодий стaтистикa сотциaл билишнинг муҳим қуролидир. У турмуш воқеaлaрини aнглaш, иқтисодий нaзaриялaр моҳиятини билиш, улaрнинг қоидaлaри вa тушунчaлaрини текшириш имкониятини ярaтaди. “Биз учун, - деб юзaди aмерикa иқтисодичиси вa стaтистиги Огaё штaти Университети профессори Е.Кейн, - иқтисодий стaтистикa - бу иқтисодий нaзaрия қоидaлaрини кузaтилгaн фaктлaр ёрдaмидa текшириш усули ҳaқидaги фaн, шундaй фaнки, у мувоффaқиятли вa мувоффaқиятсизликкa учрaгaн илмий текшириш соҳaлaрини aниқлaш имконини берaди, ҳaмдa (зaрур бўлгaн тaқдирдa) қониқaрсиз ғоялaрни қaйтa кўриб чиқиш учун нaзaриётчигa гўё қaйтaрaди”.[8]
Бозор иқтиодиёти шaроитидa aксaрият мaкроиқтисодий жaрaёнлaрни текширишдa тaнлaмa кузaтиш усулини қўллaш зaрурaти туғилaди, чунки улaр миқёс вa ҳaжм (сон) жиҳaтидaн шунчaлик улкaнки, ёппaсигa кузaтиш имкони бўлмaйди. Тўплaмa тaклиф вa тaлaб ҳaжми, истеъмол бaҳолaри вa ишлaб чиқaриш бaҳолaрининг умумий дaрaжaси, ишсизлик сони, миллий иқтисодиётдa бaндлик сони, яширин (xуфёнa) иқтисодиёт ривожлaниш дaрaжaси, вaлютaни қaдрсизлaниш дaрaжaси вa шу кaби ҳодисaлaр ҳaқидa мaълумотлaр тaнлaмa кузaтиш усули ёрдaмидa aниқлaнaди. Шунинг учун AҚШ мaъмурий xизмaтлaр Ҳaйъaти томонидaн иқтисодий стaтистикaни «зaрурий дaрaжaдa тўлиқ бўлмaгaн axборотдaн aниқ xулосa олиш учун xизмaт қилaдигaн усуллaр йиғими»[9] деб aтaшидa мaълум aсос бор.
2. Давлат статистиасининг асосий вазифалари
Давлат статистикаси – мамлакат иқтисодиётини бошқариш тизимидаги энг муҳим буғинлардан бири. У жамият ҳаётидаги оммавий ходисаларни ўрганиш, уларнинг мураккаб ўзаро алоқалари ва ҳамкорликларини аниқлаш, ҳамда иқтисодиётни фаолият юритиш ва ривожланишга илмий асосланган ҳолда баҳо беришга қаратилган.
Давлат статистикасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
иқтисодиётнинг барча соҳалари ва уларга тегишли корхоналарнинг фаолияти ҳақидаги статистик ахборотларни йиғиш, ишлаб чиқиш ва турли фойдаланувчиларга тақдим этиш;
ҳозирги замонавий босқичда жамият эхтиёжлари ҳамда халқаро андозаларга мос келувчи илмий асосланган статистик услубиятини ишлаб чиқиш;
барча расмий статистик ахборотлар тўлиқлиги ва илмий асосланганлигини кафолатлаш;
иқтисодиётни бошқариш идораларининг статистик фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар томонидан соҳавий статистик кузатишларини ўтказишни таъминлаш;
барча фойдаланувчиларга мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, иқтисодиётнинг соҳалари ва секторлари ҳақидаги расмий маърузаларни тарқатиш йўли билан очиқ статистик ахборотларга тенг киришни тақдим этиш ва бошқалар.
Давлат статистикаси мамлакатда статистик ахборот тизимини яратиш учун база бўлиб хизмат қилади. Давлат статистика идоралари ўз фаолиятини Ўзбекистонда ҳисоб ва статистика тизимида иқтисодиётни ривожлантиришнинг давлат томонидан бошқаришнинг муҳим таянчи эканлигига риоя қилган ҳолда амалга оширади.
Бошқарув объектлари деганда тизимнинг меъёрий фаолият юритиши учун мунтазам назорат қилиш ва тартибга солишни талаб қиладиган элемент тушунилади. Иқтисодиётнинг соҳалари, уларнинг корхоналари ва ташкилотлари бошқарув объектлари бўлади
Давлат статистика идоралари, давлат бошқаруви идоралари иқтисодиёт соҳаларининг фаолияти ҳақида хабардор қилиб, вазифалар кўринишидаги бошқарувчи ахборот қабул қилингани ва бошқарув объектларининг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда қайд этилган, мулжалланган харакатларида акс эттирилувчи муҳим сигнал вазифаларини бажаради.
Статистик ахборот тизими мураккаб тизимларнинг олдига қўйилган қуйидаги барча талабларига жавоб беради:
- умумий мақсадга эришиш учун тизим элементларининг мувофиқ ўзаро ҳамкорлиги нуқтаи назаридан бирлиги;
- катта ўлчамлилик;
- Ҳолатнинг мураккаблиги ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитаси қошидаги давлат статистика идоралари ўз ишини умумий тамойиллар, давлат статистикасининг ягона услубияти ва уларни ташкил қилиниши асосида бажарилади. Уларнинг асосий вазифаси – мамлакатда ҳисоб ва статистика ишига марказлаштирилган ҳолда раҳбарлик қилишдир. Вазирлик тизими бутун республикани қамраб олган, давлат статистика идоралари мамлакатнинг барча маъмурий-худудий тузилмаларида мавжуд. Статистик ахборотлар турли-туманлиги, оммавийлиги ва келиб тушишининг даврийлиги билан фарқланади.
Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитаси томонидан давлат статистика идораларига республика даражасидаги марказлаштирилган раҳбарлик амалга оширилади. У асосий ҳисоб – статистика маркази сифатида ва Ўзбекистон Республикаси хукумати, республика вазирлик ва қўмиталари, бошқа ташкилотларни статистик ахборотлар билан таъминлайди.
Қўмитага статистик ахборотларни ўз вақтида объектив (тўғри) ва ишончли ишлаб чиқиш, уларни кўрсатилган идоралар ва кенг жамоатчиликка ягона илмий услубият асосида етказиб бериш вазифаси юкланган. Статистиканинг вилоят идоралари, корхоналар ва ташкилотлар билан бевосита ва доимий ахборотли мулоқатда бўлиб, уларга ҳисоб ва ҳисоботни ташкил қилишни амалий ёрдам кўрсатади ва ўз минтақасида асосий ахборот манбаи бўлади.
Давлат статистика идоралари статистик ишларнинг ягона услубияти ва ягона режаси бўйича ишлайдилар, улар тегишли юқори идоралар томонидан тасдиқланади. Бу режага киритилган вазифалар иқтисодиёт соҳаларига мос келувчи статистика соҳалари бўйича тақсимланган.
3.Ахборотларни электрон усулда ишлаб чикиш мажмуалари
Турли соҳаларда хал этиладиган статистик вазифалар нуқтаи назаридан тартибга солувчи ва сўров вазифаларига бўлинади. Тартибга солувчи вазифалар деганда статистик ҳисобот маълумотларини вазирликнинг тегишли даражасида ишлаб чиқиш вазифаси тушунилади. Ҳар бир тартибга солувчи вазифа, қоидага кўра, статистик ҳисоботнинг баъзи бир аниқ шакли ёки бир неча шаклининг шаклланиши билан боғлик.
Бундай вазифаларни ечиш учун яқин вақтларга қадар ахборотларни электрон усулда ишлаб чикиш мажмуалари (АЭИЧ) ёрдамида амалга ошириладиган ахборот технологияларидан кенг фойдаланилган. Улар қўмитанинг турли даражаларида тартибга солувчи вазифаларни ечишни таъминловчи амалий дастурлар пакетлари мажмуасидан иборат бўлади.
Статистика қўмитасида АЭИЧнинг икки тури фаолият юритмоқда, улар шартли равишда тизимли ва маҳаллий АЭИЧ деб аталади. Тизимли АЭТЧдан даражалар ўртасидаги техник манбалар ва алоқа каналлари бўйича маълумотларни алмаштириш билан ушбу вазифани ечишда иштирок этувчи турли даражалардаги намунавий ахборот технологияларидан фойдаланилади. Маҳаллий АЭИЧлар статистик вазифани автоматлаштирилган ечимини таъминлайди, уларда корхона ва ташкилотларнинг бирламчи ҳисоботлари дарҳол Статистика қўмитаси Бош ҳисоблаш марказига юборилади.
Ҳозирги вақтда АЭИЧлардан фойдаланиш асосан тизимли характерга эга, бу бир қатор сабаблар билан белгиланади:
Биринчидан, тартибга солувчи вазифаларни ечишда Статистика қўмитасининг турли даражадаги ҳисоблаш қурилмалари иштирок этади.
Иккинчидан, АЭИЧнинг фаолият юритиш технологияси статистик ҳисоботлар қуйи даражадаги корхоналар ва ташкилотлардан бирламчи ҳисоботларни келиб тушишидан бошлаб, Статистика қўмитасининг юқори даражада йиғма ҳисоботларни ишлаб чиқишига қадар бўлган барча босқичларни қамраб олади. Бунда ҳар бир кейинги технология олдинги даражадаги технологиянинг мантиқий давоми бўлади.
Почта ҳисоботи учун тизимли АЭИЧдан фойдаланишнинг намунавий технологик тадбирлари мисолдида тартибга солувчи статистик вазифаларни ечиш технологиясини намойиш қиламиз.
1-тадбир. АЭИЧни ишлашга тайёрлаш. Магнитли дискка дастурлар ва АЭИЧ ахборот фрндининг барча элементлари (категориялар, луғатлар, маълумртномалар ва бошқалар) билан кутубхона тўпламини киритиш юз беради. Зарур пайтда ахборот фондининг айрим элементларига тузатишлар киритиш амалга оширилади.
2-тадбир. Дастлабки ахборотни ишлаб чиқишга тайёрлаш. Бирламчи статистик ҳисоботларни кўздан кечириш ва шаклларини тайёрлаш, бу ҳисоботларнинг дастлабки маълумотларини магнитли манбаъларда кўчириш амалга оширилади.
3-тадбир. Дастлабки ахборотларни киритиш ва ёзиш. Машинага жойлаштирилган бирламчи статистик ҳисоботларнинг маълумотлари ЭҲМга киритилади, хатолар баённомасини топшириш ва киритилган ахборотларга тузатишлар киритиш билан назоратнинг барча турлари амалга оширилади. Кейин у каталог маълумотлари билан ягона массивга бирлаштирилади ва архивни ташкил қилиш учун нусхалар кўчирилади.
4-тадбир. Йиғма жадвалларни ишлаб чиқиш, назорат қилиш, тузатиш, киритиш ва босиб чиқариш. Магнитли дискда оралиқ якуний рақамли матрицаларни шакллантириш ва йиғма жадвалларни дастлабки босиб чиқарилиши юз беради, унда маълумотларнинг кутубхонали, матнли мажмуаларидан фойдаланилади. Жадваллар назорати ўтказилади, бирламчи маълумотларга тузатишлар киритилган ҳолларда айрим жадвалларни қайтадан ҳисоблаш, назорат қилиш ва «ишчи» босиб чиқарилаши бажарилади. Кейин йиғма жадвал босиб чиқарилади.
5-тадбир. Материалларни юқори даражага узатиш учун тайёрлаш. Оралиқ якуний рақамли матрицалар кўринишидаги ёки 3 ва 4 –тадбирларни амалга ошириш жараёнида олинган йиғма жадваллар кўринишидаги юқори даражага узатиладиган тўпламларни магнитли манбаларга киритиш ҳамда узатилаётган ахборотлар ҳақидаги маълумотномаларни босиб чиқариш амалга оширилади. Кейин, чиқувчи тўпламларга эга магнитли манбалар, чиқувчи жадвалларнинг якуний босиб чиқарилиши ҳамда топширилаётган ахборотлар ҳақидаги назорат ва маълумотномавий маълумотлар юқори даражада почта орқали жўнатилади. Бир қатор АЭИЧлар учун, яна, ҳисобот берувчи объектларни белгиланган доираси бўйича бирламчи ҳужжатлар шакллари ҳам жўнатилади.
6-тадбир. Паст даражада олинган йиғма маълумотлар массивларини бирлаштиришга тайёрлаш. Олинган магнитли манбаларнинг ҳар бири учун навбати билан келиб тушган ахборотлар ҳақидаги маълумотномали хабарлар берилади, жадвалларнинг балансли ва мантиқий боғланиш назорати ва зарур пайтда ҳар бир бирлаштирилган ҳудуд бўйича тузатишлар киритиш ва уларни қайта ёзиш амалга оширилади.
7-тадбир. Маълумотларни жамламаган ҳолда манбаларни бирлаштириш орқали жадвалларнинг дастлабки жамланиши. Бунда бир қатор АЭИЧлар учун каталогларни ишлаб чиқиш қисмлари (вазирликлар, муассасалар, саҳалар ва бошқалар) бўйича шакллантириш, ишлаб чиқишнинг барча қисмлари бўйича йиғма жадвалларни ҳисоблаш ва босиб чиқариш, бу жадвалларнинг балансли ва мантиқий боғланишини назорат қилиш юз беради. Зарур пайтда уларга тузатишлар киритиш ва қайта босиш, умуман ҳудудлар бўйича йиғма жадвалларни шакллантириш ва босиш, машина манбаларидаги йиғма ахборотлар тузилиши ҳақида ахборот берувчи маълумотларни бериш бажарилади.
8-тадбир. Йиғма жадваллар, марказлаштирилмаган ҳисоботларни ишлаб чиқиш. Бу тадбир республика даражасидаги кўпгина АЭИЧларда бажарилади ва ҳисоботлари статистика идораларида марказлаштирилмаган бир қатор вазирликлардан йиғма жадваллар қабул қилишни кўзда тутади. Бу ҳолда қуйидагилар амалга оширилади: вазирликлар бўйича йиғма якунларни қабул қилиш, уларни ЭҲМга киритишга тайёрлаш, назорат қилиш ва тузатиш киритиш билан ёзиш ҳамда йиғма жадвалларини машинада босиб чиқариш. Марказлаштирилмаган вазирликлар бўйича тадбирлар натижасида олинган ахборотлар машина манбаларига киритилади, улардан юқорида баён қилинган 7-тадбирни бажаришда пастки даражада олинган манбалар билан бир қаторда фойдаланилади.
9-тадбир. Маҳаллий раҳбарлик идоралари учун жадвалларни олиш. Операция вилоят, туман ёки бирлашма даражасида бажарилади. Бирлашма даражаси ахборотларни тизимли ишлаб чиқиш талабларини қондирувчи ҳисоблаш техникасининг зарур воситалари бўлмаган бир қатор статистик ҳудудий идоралар учун ташкил қилиниши мумкин. Бу даражада маҳаллий раҳбар идоралар учун махсус жадвалларнинг маълумоларига эга оралиқ рақамли матрицалари шакллантирилади ва жадвалларни босиб чиқариш амалга оширилади. Кўпгина АЭИЧларда йиғма жадвалларни олиш ва бу жадвалларни босиб чиқариш мақсадида 3-тадбирни амалга ошириш жараёнида дастлабки маълумотлар массиви кўринишида тайёрланган бирламчи ҳисоботларни қўшимча ишлаб чиқариш ўтказилади.
АДП йиғма гуруҳлаштирувчи характерга эга бўлган тартибга солувчи вазифаларни ечиш учун мўлжалланган дастурий воситалар мажмуасидан иборат бўлади. Пакет аниқ акс эттирилган моделли тизилмага ва ўзаро бошқарилувчи дастурлар ёрдамида алоқа қилишнинг стандарт воситаларига эга ҳамда автоном бажариладиган дастурлар мажмуасидан фарқланади:
иқтисодчиларга йиғма дастурлар олишнинг имкони борича ягона чизмасини беради;
дастурловчиларни янгидан лойиҳалаштирилаётган АЭИЧ ҳар бири учун ноёб дастурий воситаларни яратиш заруриятидан ҳосил қилади;
дастурий воситаларни ўзгартирмасдан вазифаларни ечишни ўзгартиришга йўл қўяди;
АЭИЧ ишлаб чиқиш муддатларини қисқартиради;
АЭИЧ лойиҳалаштиришни кўп турларга ажратади.
АЭИЧни автоматлаштириш учун турли хил пакетларни ишлаб чиқиш асосига қуйидагилар киритилган:
турли тартибга солувчи вазифалар учун маълумотларни ишлаб чиқишнинг таъминловчи дастурий модулларнинг ягона мажмуасидан фойдаланишга асосланган ташкилий услубиёт бирлиги;
ахборотларни ишлаб чиқишда иқтисодчилар, операторлар меҳнатининг энг кам сарфланиши ва ЭҲМ ресурсларидан оқилона фойдаланишга эга иқтисодий технология;
вазифалар параментларига қайта дастурламасдан айрим ўзгартиришларни киритиш имкониятини асослаб берувчи статистик вазифалар қўйилишидаги ўзгаришлар ва қўшимчаларга нисбатан дастурий таъминланишнинг мослиги ва кўп вариантлиги;
барча тартибга солувчи вазифалар учун маълумотлар ишлаб чиқиш жараёнини қуришнинг ягона услубиётини асослаб берувчи турларга ажратиш ва бир шаклга келтириш;
ахборотлардан кўп марта ва кўп вазифали фрйдаланиш мақсадида уларни ҳисоблаш тизимига бир марта киритишни асослаб берувчи маълумотларни ишлаб чиқиш.
АДПда тартибга солувчи вазифалар, модулларни ечишни тўлиқ амалга оширувчи қуйидаги намунавий дастурлар ишлаб чиқилган:
бирламчи ҳисоботларни киритиш, назорат қилиш ва ёзиш;
бирламчи ҳисоботларга тузатишлар киритиш;
маълумотларни шакллантириш;
йиғма ҳисоботларни босиб чиқариш.
АДП асосида юзга яқин тартибга солувчи статистик вазифаларни автоматлаштирилган ҳолда ечиш учун тизимли ва маҳаллий АЭИЧнинг ишчи лойиҳалари ишлаб чиқилган ва тадбиқ этилган. Ушбу пакетлар туфайли меҳнат харажатлари 2-3 мартага қисқаради ва яқин АЭИЧларни лойиҳалаштириш учун қийматли харажатлар анча камаяди ҳамда статистик ахборотлар ишлаб чиқишнинг намунавий ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ҳисобига улардан фойдаланиш ҳам соддалаштирилади.
4. Ахборот хизматини кўрсатиш вазифаларини ечишни ташкил қилиш.
Ахборот хизмати кўрсатиш вазифаларини ечиш учун ахборот технологияларининг икки тури: кўрсаткичлар бўйича маълумотлар банки ва тайёр ҳужжатлар банкидан фойдаланилади.
Кўрсаткичлар бўйича маълумотлар банки (КМБ) дастурий, технологик, ташкилий воситалар йиғиндиси кўринишида амалга оширилган ва статистиканинг турли соҳалари бўйича маълумотлар базалари, уларнинг мажмуаларини яратиш учун фойдаланилади. КМБ маҳаллий ҳисоблаш тармоқлари ва масофадан кириш усулида ишлашда маълумотларни ишлаб чиқиш ва тақдим этишнинг ривожланган воситаларига эга.
Тайёр ҳужжатлар банки (ТХБ) баъзи ахборотлар ва жадвалли статистик материалларга эга маълумотларнинг ҳужжатли – график базаларини яратиш учун қўлланилади. ТХБ турли объектлар учун маълумотлар базаларига киришни таъминловчи телекоммуникацион воситаларнинг кенг сервисли салоҳиятидан иборат бўлади.
КМБ ва ТХБ дастурий мажмуалари Lotus 1-2-3 ва Excel билан пакетли интерфейсга эга, бунинг натижасида уларнинг ўзаро бирга бўлишлиги таъминланади.
Ахборот технологиялари маълумотларидан фойдаланиш хусусиятларини кўриб чиқамиз.
Курсаткичлар бўйича маълумотлар банки. КМБда ахборотларни сақлаш бирлиги қуйидаги уч таркибий қисмлар билан белгиланадиган миқдордан иборат бўлади:
© Кўрсаткич ва унинг аломати билан;
© Кузатиш объекти билан;
© Тадқиқ қилинаётган объект бўйича ҳисоботнинг даврийлиги билан.
КМБ ёрдамида ишлаб чиқилган статистик маълумотлар базалари статисканинг соҳавий бошқармалари мутахассисларидан иборат, улар учун ахборот усулида (иқтисодчининг АИЖда) ишлаши бўйича хизмат имкониятларининг кенг мажмуасини беради. КМБ ёрдамида ҳужжат ва бошқарув республика идоралари ҳамда бошқа ташқи фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш таъминланади: диалог усулида сўровлар бажарилади ва маълумотлар тўпламлари шакллантирилади, бунинг учун экспорт вазифалари ва энг кўп тарқатилган АДПнинг форматларидан фойдаланади.
КМБ дастурий мажмуаси ёрдамида республика даражасида қуйидаги маълумотлар базалари яратилади:
- статистик маълумотларнинг кўп соҳали тезкор базаси, улар ўз ичига юзлаб кўрсаткичларни, маълумотлар базаларининг ўнлаб бўлимларини олади. Маълумотлар базасига кейинги икки жорий йил ва ўтган йиллар статистик ҳисоботларининг кўрсаткичлари киритилган, ўтган йиллар учун маълумотлар архивга жойлаштирилади;
- тўпламларни чиқариш ва таҳлилий маълумотларни тайёрлаш бўйича тартибга солувчи ишларни тайёрлаш учун фойдаланиладиган соҳавий МБ (саноат, молия, савдо, ташқи иқтисодий алоқалар);
- муаммоли-мулжалланган МБ (умуман Ўзбекистон ва вилоятлар бўйича иқтисодий ислоҳотлар, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни таърифловчи ойлар бўйича индикаторлар).
Республика даражасида КМБ муҳитида маълумотлар базасининг шаклланиши, фаоллашуви ва фаолият юритиши 2.7.-расмда берилган технология буйича амалга ошади.
КМБ мухитида маълумотлар базасидан фойдаланиш саноат ва молия буйича статистик тўплам тайёрлаш ва рахбар идораларга ахборотлар бериш муддатларини қисқартиришга имкон беради.
КМБ дастурий мажмуаси фойдаланувчиларни қуйидаги вазифавий имкониятлар билан таъминлайди:
- тартибга солувчи сўровларни бажариш;
- жадвалларнинг чиқувчи шакллари макетларини баён қилиш ва тартибга солинмайдиган сўровлар бўйича маълумотларни олиш;
- олинган жадвалларнинг катакларни танлаш ва жойларини ўзгартириш оркали замонавийлаштириш, берилган формулалардан фойдаланиш билан янги ҳисобланган катакларни шакллантириш;
- ҳисоблаш кўрсаткичларини шакллантириш ва олиш;
- маълумотларни агрегациялаш;
- маълумотларни Lotus 1-2-3, Excel ва бошқа электрон жадваллар форматларида экспорт қилиш.
Маълумотлар базалари маъмур томонидан маълумотларга мурожат килишга тегишли пароллар ва ҳуқуқлар ўрнатилиши туфайли рухсатсиз киришдан ҳимояланган.
КМБни ишлаб чикиш асосида «мижоз-сервер» технологияси тамойиллари яратилган, бу маълумотлар базаларининг катта хажмлари билан ишлаш ва маълумотларга тезкор мурожат килишда ЛХТ шароитларида ахборот ишлаб чикишнинг юкори унумдорлигини таъминлайди.
Тайёр ҳужжатлар банки (ТҲБ). У кўп босқичли тақсимланган тизимини яратиш учун мўлжалланган, у Статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий идоралари томонидан ҳукуматнинг республика, вилоят идоралари давлат статистика бошқармалари ҳамда статистик ахборотлардан фойдаланувчилар кенг доираларини замонавий технологиялар асосида статистик материаллар билан тезкор таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилади.
ТХБда тақдим этилган ахборотлар тўлиқ матнли, жадвалли, Windows операцион тизимига ўтиш билан ҳужжат кўринишида тақдим этиш график шаклга эга. ТҲБнинг рубрикатори статистик, иқтисодий-таҳлилий, услубий, меъёрий ва бошқа тайёр ҳужжатларни ўз ичига олади.
ТҲБ телекоммуникацион воситаларнинг кенг сервисли салоҳиятга эга, бу ТҲБни алоқа каналлари бўйича бошқаришни ва унинг маълумотлар базалари фаоллашувини таъминлайди. Фойдаланувчига республика ва минтақавий босқичида фойдаланувчи маълумотлар базаларига масофадан турган ҳолда киришни тақдим этади.
ТҲБ ШКда маълумотлар базаларини яратиш ва олиб боришнинг тежамкор технологиясини ва ахборот-телекоммуникацион узелдан фойдаланишни таъминлайди, фойдаланувчилар билан телефон каналлари ва маҳаллий тармоқда, ҳамда «on-line» усулида ишлашга имкон беради. ТҲБ билан ишлашда ахборотларни қидириш кўп босқичли рубрикатор бўйича табиий тилда амалга оширилади; фойдаланувчи сўровига жавоб бериш био секунддан ошмайди; бундан ташқари сақланаётган ахборотларни қискартирилишнинг юқори даражасига эришилади.
Иқтисодий таҳлил вазифаларини ечишни ташкил қилиш. Иқтисодий таҳлилнинг вазифалари бу таҳлилий маълумотларни ахборот технологиялари ва статистик усулларга асосланган ҳолда йўлга қўйишдир. Улар ёрдамида мамлакат ва унинг айрим минтақалари иқтисодиёти турли соҳаларининг ривожланиши доимий ва ҳар томонлама ўрганилади.
Таҳлилий мажмуаларда қўлланиладиган АДП таркибига «Олимп», «Мезозавр» ва бошқалар каби кенг фойдаланиладиган дастурий маҳсулотлар киради.
«Олимп» амалий дастурий пакети. «Олимп» пакети маълумотларни статистик усуллар асосида қайта ишлашни автоматлаштиришга мўлжалланган. «Олимп» стандарт конфигурацияли IBM PC туридаги ШКда ва MS DOS операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Пакетдан ҳам янги, ҳам статистик соҳадаги экспертлар фойдаланиши мумкин. Ҳозирги пайтда “Олимп” статистик таҳлил ва маълумотлар асосида башоратлаш учун мўлжалланган энг яхши АДПлардан биридир.
АДП таркибига асосий дастурлардан ташқари қуйидагилар киради:
- NCALC электрон жадвали;
- АИТ (амалий ижтимоий тадқиқотлар) амалий статистик тадқтқотлар сўровларини тайёрлаш ва киритиш дастури.
Вазифавий нуқтаи-назардан АДПга қуйидагилар киради: маълумотлар муҳаррири, маълумотларни график кўринишида акс эттириш воситалари ва ўзгартириш утилитлари ҳамда статистик таҳлил усулларини амалга ошириш дастурлари.
Маълумотлар муҳаррири дастлабки маълумотларни киритиш, кўриб чиқиш ва таҳрир қилишни таъминлайди.
Маълумотларни график кўринишида акс эттириш воситалари экранга турли графикларни чиқариш ҳамда уларни бундан кейин фойдаланиш учун магнит дискда сақлашга имкон беради.
Маълумотларни ўзгартириш утилиталари маълумотларнинг математик ўзгаришларини, навларга ажратишнинг ҳар хил турларини, маълумотларни агрегациялашни бажаради.
«Олимп» АДП дастурлари билан статистик таҳлилининг қуйидаги усуллари амалга оширилади: корреляцион, регрессион, дисперсион, дискриминантли, омилли ва компонентли қаторлар боғлиқлиги жадвалларининг таҳлили ва бошқа усуллар. Динамик маълумотларни таҳлил қилиш ва башоратлаш учун қуйидагилардан фойдаланилади:
динамик регрессиянинг моделлари;
чизиқли регрессия асосида башоратлаш моделлари;
гармоник, спектрли таҳлил ва частотали фильтрлаш моделлари.
Корреляцион таҳлил ёрдамида жуфт корреляцияларнинг матрицаси, хусусий корреляциялар матрицаси ҳамда кўпликдаги корреляция коэффициентлари ҳисобланади.
Регрессион таҳлил асосида боғлиқликлар: тўғри чизиқли, ижобий, салбий, тўғри чизиқли бўлмаган шаклларини белгилаш вазифаси ечилади.
Компонентли ва омилли таҳлиллар – иккита бир-биридан тубдан фарқланувчи статистик усуллардир. Дастурда улар ягона блокка бирлаштирилган, чунки бундай бирлаштириш ҳисоблаш нуқтаи назаридан ўзини оқлайди. Компонентли таҳлил тасодифий ўзгаришлар орасидаги таркибий боғлиқликни аниқлаш учун хизмат қилади. Унинг ёрдамида дастлабки маълумотларда бўлган деярли барча ахборотларга эга ҳодисанинг қисқа баёни олинади. Омилли таҳлил дастлабки ўзгарувчиларни компонентли таҳлилга нисбатан ўзгартиришнинг умумийроқ усулидан иборат бўлади ва унинг вазифасига умумий омллар сонини аниқлаш, умумий ва махсус омиллар баҳоларини аниқлаш киради.
Вақтли қаторлар таҳлили статистик таърифларни ҳисоблаш, 16 вазифа бўйича ўсишларининг таҳлили ва баъзи мослаштирилган параметрик моделларни ўз ичига олади.
Динамик қатор автокорреляцияси таҳлили автокорреляция графика ёрдамида бажарилади. Ўсиш эгри чизиқларини ҳисоблаш жуфт регрессияни қуриш сифатида кўриб чиқилади, унда вақт асосий ўзгарувчи бўлади.
Чуқурлаштирилган таҳлил башоратлашнинг мослаштирилган ва мавсумий усулларини қўллашни кўзда тутади. Частотали таҳлил вазифаларини ечиш учун частотали фильтрлаш, гармоник таҳлил ва спектрли таҳлил усулларидан фойдаланилади.
АИТ дастурий воситаси сўровлар тизимини шакллантириш ва ушбу сўровномалар бўйича маълумотларни киритишга мўлжалланган. АИТда ноёб фойдаланиш интерфейси амалга оширилган, у АИТ билан ишлашнинг тез ва осон ўзлаштириш имкониятини беради.
«Мезозавр» амалий дастурий пакети. Пакет интерактив режимдаги IBM PC XT/AT шахсий компьютерида ишлайди, унинг асосий белгиланиши – вақтли қаторларнинг таҳлилини ўтказишдир. Тадқиқотчи хоҳишига кўра мавжуд рақамли ахборотларни ишлаб чиқишнинг турли усулларини қўллаб ва бунда олинадиган натижалар, уларнинг ўхшашлигини таҳлил қилиш билан “синаб кўриш” зарур бўлган вазиятга эътибор берилади. Пакет туфайли бундай тадқиқотлар ғоятда тезкор ва самарали ўтади.
“Вақтли қатор” деганда вақт давомида қадамба-қадам қилинган баъзи бир рақамли таърифлар орасида кузатишнинг изчиллиги тушинилади. Иқтисодиётда макроиқтисодиёт даражасидаги бундай маълумотларга ҳар йиллик, ҳар чораклик, ҳар ойлик ишлаб чиқариш, етказиб беришлар, ташишлар, истеъмол ҳажмлари, нархларнинг индекслари ва бошқа макроиқтисодий кўрсаткичлар, корхона даражасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари, харажатлар, ресурслар сарфланиши, сифат таърифларининг эволюцияси ва бошқалар мисол бўлиб хизмат қилиши мумкин.
АДП вақтли қаторлар таҳлили бўйича қуйидаги асосий тадбирларни: силлиқлаш, фильтрлаш, ҳамда ҳар хил регрессион боғлиқликларни амалга оширади. Барча тадбирлар турли шаклларни ўрнатиш, графикнинг исталган парчасини ошириш имконияти каби интерактив имкониятларнинг катта сонига эга қудратли график қўллаб-қувватлаш билан таъминланади.
Хулоса қилиб айтганда, статистика соҳасидаги замонавий ААТ ва ААТехни кенг тадбиқ этиш барча ҳисоб-китоб ишларини осонлаштиради, меҳнатталабликни камайтиради ва меҳнат унумдорлигини оширишга олиб келади.
Aсосий aдaбиётлaр
Харли Алик. Статистика. Первая книга. Пер. с анг. – -М.: Финансы и статистика, 2004.
Н.М.Соатов. Статистика. Дарслик. –Т.: Тиббиёт нашриёти.
И.И. Елисеева, М.М. Юзбашев. Обшая теория статистики. -М.: Финансы и статистика, 2004.
М.Р.Ефимова, Е.В.Петрова и др. Общая тиория статистики. Учебник –М.: ИНФРА, 2004.
Э.Кейн. Экономическая статистика и эконометрия. -М.: Статистика, 1977.
Экономическая статистика под ред. Ю.Н. Иванова. -М.: Инфра-М, 2003.
Герaид Кaллер, Бриaн Waррacк, Ҳaнрй Бaртел. Стaтистиcс фор Мaнaгемент aнд Еcономис. Белмонт, Caлифорниa, 1990.
9-мавзу: Бухгалтерия ҳисобида автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва технологиялари. (2 соат)
1.Бухгалтерия ҳисоби (асосий воситалар ҳисоби, моддий бойликлар ҳисоби, меҳнат ва иш хақи ҳисоби, тайёр махсулотлар ҳисоби, молиявий ҳисоблаш операцияларининг ҳисоби, ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби, йиғма ҳисоб ва ҳисобот).
2.Ҳужжатларнинг таснифланиши. Бошқарув ҳисобининг модули.
3.Аудит фаолиятини компьютерлаштириш асослари.
Қўлланиладиган педагогик технологиялар: ақлий ҳужум, кластер усули ва Power Point амалий дастурида презентация материалларидан (слайд) фойдаланилади. Электрон дарслик, виртуал стендлар талабаларга намойиш этиш тавсия этилади.
Иқтисодиётни бошқаришдаги ўзгаришлар, бозор муносабатларига ўтиш бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва олиб боришга катта таъсир кўрсатади.
Ҳар қандай иқтисодий объект бошқариш фаолиятини асосини мураккаб қурилишга эга бўлган ахборот тизимлари ташкил қилади, уларнинг таркиби, фаолият тури корхона, иқтисодий объект, фирманинг кўламига боғлиқ.
Бошқарув жараёнида бухгалтерия ҳисоби катта рол ўйнайди, бу ерда барча ахборотларнинг 60% га яқини жамланган. Бухгалтерия ҳисобининг ахборотли тизимлари анъанавий равишда вазифаларнинг қуйидаги мажмуаларини ўз ичига олади: асосий воситалар ҳисоби, моддий бойликлар ҳисоби, меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби, тайёр маҳсулотлар ҳисоби, молиявий ҳисоблаш операцияларининг ҳисоби, ишлаб чиқариш ҳаражатлари ҳисоби, йиғма ҳисоб ва ҳисоботларни тузиш.
ШК лар базасида автоматлаштирилган иш жойларининг ташкил қилинган, корхоналарда маҳаллий ҳисоблаш тармоқларини яратиш, ахборот базасини ташкил қилиш ва иқтисодий вазифалар мажмуасини шакллантиришда янги талабларни илгари сурди. Маълумотларни тақсимлаш базалари тизимини яратиш, турли фойдаланувчилар ўртасида ахборотларни алмаштириш, компьютерда бошланғич ҳужжатларни автоматик шакллантиришнинг имкониятлари пайдо бўлди ва бошқарув масалаларининг вазифалараро мажмуалари вужудга келди.
Вазифалараро мажмуасини ташкил қилиш «материаллар» дастури ҳам кўриб чиқилиши мумкин. Моддий бойликларнинг мавжудлиги ва ҳаражатни ҳисобга олиш жараёнида учта бўлим:
- омборлар;
- ҳисобхона;
- моддий-техника таъминоти бўлими мутаҳассислари фаолият юритади.
Дастурий мажмуа ўз ичига уч қисм:
- омборчи модули;
- ҳисобхона модули;
- моддий техника таъминоти бўлими модулини олади.
Бухгалтерия ҳисоби мажмуалари мураккаб ички ва ташқи алоқаларга эга. Ички алоқалар бухгалтерия ҳисобининг айрим вазифалари, мажмуалари ва участкаларининг ахборотли ўзаро ҳамкорликларини; Ташқи алоқалар – бошқарувнинг ўзга вазифаларини амалга оширувчи бошқа бўлимлари ҳамда ташқи иқтисодий объектлар билан ўзаро ҳамкорлигини акс эттиради.
Ҳисоб вазифалари мажмуасининг ахборотли алоқаси машина дастурининг асосида киритилган ишлаб чиқишнинг уч палласини фарқлашга имкон беради.
Биринчи паллада – бирламчи ҳисоб, бирламчи ҳужжатларни тузиш, уларни ишлаб чиқиш ва ҳисобнинг ҳар бир участкаси бўйича таҳлилий ҳисобнинг қайдномалари тузилиши бажарилади.
Ишлаб чиқишнинг иккинчи палласи проводкаларини тузиш, уларни таҳлилий ва синтетик ҳисобнинг турли регистрлари, счетларнинг тартиб рақамлари бўйича қайд дафтари орденларига жойлаштиришдан иборат бўлади.
Ишлаб чиқаришнинг учинчи палласи йиғма синтетик ҳисобини: асосий китобнинг счётлари бўйича ҳисобот, сальдо қайдномалари ва молиявий ҳисоботнинг шаклларини тузишдан иборат бўлади.
Намунавий бухгалтерия ҳужжатлари соҳалараро ва соҳавийга бўлинади. Соҳалараро ҳужжатлар барча корхона иқтисодий объектларда қўллаш учун ягона бўлади. Соҳавий шакллар тавсияномавий ҳарактерга эга.
Барча бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари ГОСТ, ҳужжатларнинг бир шаклга келтирилган тизимлари талабларини ҳисобга олиш билан ишлаб чиқилади.
Бухгалтерия ҳисобининг ҳужжатлари турли белгилари бўйича таснифланади:
- белгиланиши бўйича – фармойиш берадиган, ижроия (оқлайдиган), ҳисобли расмийлаштирувчи, мураккаб;
- хўжалик операциялари мазмуни бўйича моддий, пулли ҳисоблаш;
- акс эттирган операцияларнинг ҳажми бўйича ягона (бирламчи) ёки йиғма;
- фойдаланиш усули бўйича: бир мартали ва жамловчи;
- ҳисобга оладиган ўринларининг сони бўйича: бир қаторли ва кўп қаторли;
- тузилиш жойи бўйича: ички ва ташқи;
- тўлдириш усули бўйича: қўлди, ҳисобни автоматлаштириш воситалари ёрдамида.
Бухгалтерия ҳисобининг дастурий таъминланишига тўлиқ асосда бир қатор ахборотли маълумотли дастурлар: «Маслаҳатчи ҳисобчи», «Маслаҳатчи-плюс», «Кафолат», «Ўзбекистон солиқлари», «Юридик маълумотнома»ни киритиш мумкин. Ахборотларни тўлдириш ҳуқуқий ахборотларни тарқатишнинг умумдавлат тармоғи бўйича бажарилади.
Бухгалтерия вазифаларини ечишни ААТ лар асосида ташкил қилиш: бирламчи бухгалтерия ҳужжатларини тузиш пайтидан бошлаб якуний молиявий ҳисоботни тузиш билан якунланувчи операцияларнинг йиғиндисидир.
Ҳозирги босқичда бухгалтерия вазифаларини ахборот технологияси асосида марказлаштирилган ҳолда ишлаб чиқиш асосий рол ўйнайди:
- фойдаланувчининг иш жойида ўрнатилган компьютерларни қўллаш, бу ерда вазифаларни ечиш ҳисобчи томонидан бевосита унинг иш жойида бажарилади;
- корхонанинг турли хилдаги бўлинмалари иқтисодий вазифаларини интеграцияланган ҳолда ишлаб чиқилишини таъминловчи маҳаллий ва кўп босқичли ҳисоблаш тармоқларини шакллантириш;
- ҳисоблаш техникасида бажариладиган бухгалтерия ҳисоблар таркибини анча кўпайтириш;
- ҳар хил ҳисоблаш бўлинмалари учун корхонанинг ягона тақсимланган маълумотлар базасини яратиш;
- бирламчи бухгалтерия ҳужжатларини машинада шакллантириш имкониятлари, бу қоғозсиз технологияларга ўтишни таъминлайди ва ҳужжатларни йиғиш ва рўйхатга олиш бўйича операциялар меҳнат талаблиги даражасини камайтиради;
- бухгалтерия вазифалари мажмуаларини ечишни интеграциялаш;
- диалогли усулда амалга ошириш йўли билан ахборот хизмат кўрсатишни ташкил қилиш имконияти.
Технологик жараённинг барча операциялари ШК да битта иш жойида ва унинг тузилишига кўра изчиллик билан бажарилади.
ШК да бажариладиган технологик жараёнида қуйидаги учта жараёни:
- тайёрлов;
- бошланғич;
- асосийни ажратиш мумкин.
Тайёрлов босқичи дастур ва маълумотлар базасини ишга тайёрлаш билан боғлиқ. Ҳисобчи машинага корхонанинг маълумотномавий маълумотларни киритади, бухгалтерия счётларининг режаси ва намунавий бухгалтерия ёзувларининг тартибига тузатишлар киритади.
Бошланғич босқичи бирламчи ҳужжатларни йиғиш ва рўйхатга олиш билан боғлиқ. Аввал таъкидлаганидек ҳужжатларни қўлда ёки автоматлаштирилган усулда шакллантириш мумкин. Ҳужжатларни киритиш дастури қуйидаги вазифаларни бажаришни кўзда тутади:
- киритилган ҳужжатларга номер бериш, кўчирманинг санаш ва бошқа аломатлари билан регистрини тузиш;
- киритилган ҳужжаттларга маълумотномавий ва шартли доимий аломатларни автоматик киритиш;
- хўжалик операцияларининг қайд этиш дафтарида бухгалтерия ёзувларини автоматик бажариш;
- нотўғри ҳужжатларни чиқариб ташлаш;
- нотўғри ҳужжатларни назорат қилиш ва тузатиш киритиш;
- бирламчи ҳужжатларни босиб чиқариш.
Асосий босқич ишнинг тугалловчи босқичи бўлади ва ҳар хил ҳисобот шаклларини олиш билан боғлиқ. Уни бажариш учун «моддий бойликларнинг қайдномаси», «Айланиш қайдномаси» ва «Ҳисоботлар» менюси модулидан фойдаланилади.
Кўпгина фирмалар дастурларни икки вариантда: маҳаллий ва тармоқли ишлаб чиқарадилар. Таъкидлаш керакки, тармоқли вариантлар анча мураккаб ва қиммат.
Бухгалтерия вазифалари анаъанавий мажмуасининг таркиби янги бошқарув, савдо ва таҳлилий модулларини яратилиши ҳисобига кенгайтирилиши мумкин. Бунда асосий тамойилларга риоя қилиш зарур – АДП лар ўзаро ахборотли боғланган бўлишлари керак. Бу фақат АДПларнинг бутун мажмуасини битта фирмадан ҳарид қилингандагина мумкин.
Кичик корхоналарда БХ АТ яратишда ШК дан кенг фойдаланиш ҳисобчининг иш жойида ахборотларни ишлаб чиқиш, сақлаш ва узатиш бўйича барча тадбирларни автоматлаштиришга имкон беради. Бундай БХ АТ ларни яратишда бир нечта ёндошишлар мавжуд.
Биринчи ёндошишда фақат молиявий ҳисобни автоматлаштирувчи тизим яратилади. Бундай БХ АТ – миниҳисобхоналар синфига киради. Қоида бўйича, бу тизимда бухгалтерия ҳисоби битта одам – ҳисобчи томонидан олиб борилади.
Иккинчи ёндашишда – молиявий ҳисобдан ташқари қисман бошқарув тизими ҳам ҳар томонлама автоматлаштирилади. Бу ҳолда бухгалтерия ҳисобини иккита одам: ҳисобчи ва унинг ёрдамчиси ёки киришни чеклаш йўли билан битта иш жойи ўрнида ёки иккита иш жойларида олиб борилади.
Молиявий ва бошқарув ҳисобини замонавий компьютер технологиялари асосида автоматлаштириш учинчи ёндошишда эришилади. Бундай тизимда ишлаб чиқилаётган ахборотларнинг катта ҳажмларида кўп фойдаланувчанлик усулидан фойдаланилади. Унда бир нечта ШКлар маҳаллий тармоққа бирлаштирилади.
Кичик ва ўрта корхоналардаги молиявий ва бошқарув ҳисобини қараб олувчи бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш учун дастурий мажмуа иккита модулдан ташкил топади.
Бошқарув ҳисобининг модули. Товар-моддий бойликлари ва арзон ҳамда тез эскирувчан молларнинг ҳисоби, тайёр маҳсулотларнинг ҳисоби, иш ҳақи бўйича ҳисоб –китоблар бўлимлари учун сўмдаги ва миқдорий акс эттирилгандаги ҳисобни олиб боришга имкон беради.
Молиявий ҳисобнинг модули бухгалтерия ҳисобининг барча счётлари бўйича ҳисоб олиб боришга имкон беради. Таҳлилий регистрлар ва якуний ҳисоб регистрлари унинг асосий ҳисоб регистрларидан бўлади.
Модуллар ўртасидаги алоқани хўжалик операцияларининг қайд дафтари орқали амалга оширилади.
Белгиланиши бўйича маълумотномалар бешта гуруҳга бўлинадилар:
- умумий белгиланиш маълумотномалари;
- материаллар – товар бойликларининг қайд дафтари билан боғлиқ маълумотномалар (матариаллар, ўлчов бирликлари, ҳаракат операциялари);
- бухгалтерия ёзувлари билан боғлиқ маълумотномалар (счётлар режаси, проводкалар);
- тахлилий ҳисоб билан боғлиқ маълумотномалар (корхона объектлари, бўлинмалар);
- валюта курслари бўйича маълумотномалар.
Тузилиши бўйича маълумотномалар оддий ва мураккабларга бўлинади.
Оддий маълумотномалар андозавий тузилишга эга: код, ном, қўшимча маълумотлар счёт бўйича хизматлар.
Мураккаб маълумотномалар ўз ичига маълумотларнинг киритилганлигининг иккита ва ундан ортиқ босқичларини олади. У ёзувларнинг катта миқдорини экранда жойлаштириб бўлмайдиган катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш учун мўлжалланган.
Дастлабки ахборот базага бирламчи ҳужжатлардан киритилади. Автоматлаштириш учун ҳисоб бўйича қуйидаги андозавий бирламчи ҳужжатлардан фойдаланилади.
- моддий бойликларнинг ҳаракати, қабул қилиш далолатномаси, юк хати, рўйхатдан чиқариш далолатномаси … ;
- молиявий – ҳисоблаш операциялари тўлов топшириқномаси, кириш, чиқиш касса ордери ва бошқалар;
- асосий воситалар;
- меҳнат ва иш ҳақи (табел, норяд);
- тайёр маҳсулотлар – далолатномаси.
Бирламчи ҳужжатларнинг ахборотлари асосида тезкор ахборотларнинг файллари шакллантирилади, уларга тегишли маълумотномаларни ахборотлари автоматлаштирилган усулда киритилади.
Аудит фаолиятини компьютерлаштириш асослари. Аудит деганда корхона ва иқтисодий объектлар молиявий хўжалик фаолиятини текшириб бериш, уларнинг ишини иқтисодий экспертизасини ўтказиш тушунилади. Аудиторлик фаолиятининг асосий шарти – тўла мустақилликка эга бўлиш, хеч кимга қарам бўлмаслик, ўз ишини ҳар бир мамлакатда ёки халқаро миқёсда қабул қилинган ҳисоб-китоб ва тафтиш қоидаларига биноан олиб боришдир. Аудит фаолиятининг икки тури мавжуд: ички ва ташқи аудит. Ташқи аудит холис фирма томонидан аввалдан тузилган контракт асосида бажарилади. Ички аудит эса шу корхонада ишловчи холис мутаҳассислар томонидан корхона рахбарларининг буюртмасига биноан амалга оширилади.
Ташқи аудит қуйидаги функцияларга эга:
текширув-тафтиш;
баҳоловчи – маслаҳатлашув.
Текширув – тафтиш функциясига аудит бўлими, ҳисобчи ходимлар, ҳисобот тизими ва ҳисоб – китоб ҳужжатлари киради.
Баҳоловчи – маслаҳатлашув функциясига эса, рахбарият фаолияти ва маслаҳатлар киради.
Ички аудит функциялари қуйидагилар:
текширув – тафтиш
маслаҳатлашув – башоратлаш
Ички аудитнинг текширув – тафтиш функциясига ҳисобот тизими ва ҳисоб – китоб ҳужжатлари киради.
Ташқи аудит деганда ҳисоботларнинг ишончлилиги, тўлалиги ва мавжуд қонун асосида аниқлаш мақсадида хўжалик субъектининг холисона экспертиза ўтказиш ва чоп қилинадиган молиявий ҳисоб – китобларни таҳлил қилиш, шунингдек, ҳисоб – китоб, солиқ, молия, ташкилий ва бошқа масалалар бўйича маслаҳатлашиш тушинилади.
Ташқи аудит бўйича шартнома қуйидаги буюртмачилар билан тузилиши мумкин:
корхона эгалари билан;
корхона рахбарлари билан;
давлат солиқ хизматчилари ва мудофаа иқтисодий объектлари билан;
тижорат банклари билан.
Компьютер тизимларида амалга ошириш учун ташқи аудитнинг қуйидаги асосий вазифаларини ажратиш мумкин:
- тахрирланаётган муддат мобайнида рахбариятнинг ва мохир мутаҳассислигини баҳолаш;
- корхонада қўлланилаётган ҳисобот тизими ва қисман ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини баҳолаш;
- ҳисоб – китоб ҳужжатларида молиявий – хўжалик операцияларини тасдиқлашда ҳисобот ходимларининг фаолиятини тўгри баҳолаш;
- корхона молиявий – хўжалик холатини яхшилаш ва воқеаларнинг кейинги башоратланиши бўйича маслаҳатларнинг зарурлиги.
Ички аудит ташқи аудитдан фарқли равишда корхонанинг мутаҳассислик ёки бошқарув бўлими ходимлари томонидан амалга оширилади. У корхонани молиявий холатини, сарф – ҳаражат манбаларини, бошқарув тизими назоратини, резервларни аниқлаш ва рахбариятнинг корхона иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар билан таъминлашни ички хўжалик назоратига мўлжалланган.
Ички аудитнинг вазифасини аниқлаш корхона фаолиятининг мазмуни, мижозлар, ходимлар, инвесторларга бўлган мажбуриятларига боғлиқ.
Ички аудитнинг вазифаларини бошқариш усуллари – бу режалаштириш, ҳисоб – китоб, назорат ва тахлилдир, чунки улар ёрдамида ҳаражатлар ва уларни қоплаш суммаси ҳисобланади.
Аудитнинг умумқабул қилинган погоналари қуйидагилар:
- режалаштириш;
- ҳисоб тизимлари ва ички назорат тизимларини баҳолаш;
- молиявий ҳисоботларни текшириш;
- аудиторлик гувохнома (хулоса)сини олиш.
Бу погоналарнинг ҳар бирига мос келувчи стандартлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар уч гурухга бўлинади:
Умумий стандартлар;
Аудиторлик текширувларини ўтказиш бўйича стандартлар;
Ҳисоботлар тузиш бўйича стандартлар.
Аудиторлик фаолиятини компьютерлаштириш тизими қуйидаги компонентлардан тузилиши лозим:
1. Аудит жараёнини гавдалантириш учун иқтисодий – математик, иқтисодий – ташкилий ва ахборотлаштирилган моделлар;
2. Моделларни амалга оширишни таъминлаш учун техник, дастурий, ахборотлаштирилган ва бошқа воситалар.
Шу тасаввурлардан келиб чиққан ҳолда компьютер тизими функционал ва таъминловчи қисмлардан ташкил топишини айтиш мумкин. Функционал қисм услубиятлар, аудитни бажариш усул ва холлари мажмуидан ташкил топади ҳамда улар ахборотлашган ва математик моделлар, стандартлар, нормалар ва х.к.ларда таъминланади. Таъминловчи қисм эса аудит функцияларини амалга ошириш учун мўлжалланган бўлиб, у ахборотлашган, дастурий, техник ва бошқа таъминотлардан ташкил топиши керак.
Аудиторлик фаолиятини компьютерлаштириш тизимини қуришнинг ташкилий формалари эришиладиган мақсадларга боглиқ, чунки аудиторлик масалаларининг классификациясидан кўринадики, барча тизимлар икки синфга бўлиниши мумкин:
- ташқи аудит аудиторлик фаолиятини компьютерлаштириш учун тизимлар;
- ички аудитни компьютерлаштириш тизими.
Ахборотлашган базани ташкил қилиш усулларига боғлиқ ҳолда бу синфларни компьютерлаштириш турли хил формаларда бўлиши мумкин. Ахборотлашган база қуйидаги кўринишда амалга оширилиши мумкин:
- локал файллар йиғиндиси – бир турдаги ҳисобот ҳужжатлари ва ишлаб чиқилган стандарт воситаларнинг операцион тизим ва амалий дастурда ифодаланиши;
- маълумотлар базаси, махсус критерий ва МББТ ишлаб чиқилган дастурларга асосланган бирламчи ҳужжатларда ифодаланиши;
- қоидалар базаси, эксперт – аудиторни қоидалар ва мантиқий дастурлаш воситалари ёрдамида ишлаб чиқарилган билимларни ифодаланиши.
10-мавзу: Банк фаолиятини автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва технологиялари. (6 соат)
«Банк соҳаси - бу шундай соҳаки, унда компьютер технологияларини қўллаш, энг самарали натижаларга олиб келади»
О.С.Рудакова
1- маъруза машғулоти
Банк тизимини қўллаб-қувватлаш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш – Ўзбекистон учун инқирозни бартараф этишнинг, жаҳон бозорида янги марраларга чиқишнинг ишончли йўлидир.
Мужассамлашган банк автоматлаштирилган ахборот тизимлари. (БААТ). БААТга таъсир этувчи омиллар.
Тижорат банкининг ташкилий-таркибий тузилиши.
Банк бизнесини ривожлантиришнинг тамойиллари.
2- маъруза машғулоти
1. БААТларининг ахборот билан таъминлаш хусусиятлари.
2. Банк фаолиятини автоматлаштириш хусусиятлари.
3. Мижоз-сервер архитектураси.
4. Банкларда ахборот тизимларининг дастурий таъминланиши (R-банк тизими).
3- маъруза машғулоти
Пластик карталар-мижозларга хизмат кўрсатишда замонавий тўлов воситаси сифатида
Пластик карточкалар орқали хизмат кўрсатиш бўйича тузилган шартнома
Электрон тўловлар тизимида қўлланиладиган электрон тўлов ҳужжатларининг таркиби ва тузилиши.
Электрон тўлов тизимида ахборотларни ҳимоялаш
Қўлланиладиган педагогик технологиялар: ақлий ҳужум, кластер ,блиц-сўров усули ва Power Point амалий дастурида презентация материалларидан (слайд) фойдаланилади. Электрон дарслик, виртуал стендлар талабаларга намойиш этиш тавсия этилади.
Банк фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва технологиялари
Миллий иқтисодиётнинг янада ривожланиши банкларнинг ва банк тизимининг ролини кучайтиришни тақазо этмоқда. Банк - бу мамлакатдаги пул маблағларини бошқариш учун яратилган молия институтидир.
Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг бош мақсади жаҳон талабига мос келувчи, ривожланган миллий кредит тизимига эга бўлиш, хўжаликлар ва аҳолининг бўш турган маблағларини жалб қилиш, уни самарали тақсимлаш асосида аҳолининг талабларини қондириш учун замин яратиш ва яшаш шароитини яхшилашга эришишдан иборат. Бу мақсадга эришишни таъминлаш учун давлатимиз томонидан мамлакатимиз банк секторининг ривожланишини таъминловчи зарурий макроиқтисодий шароитларни ҳамда банк тизими барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, банк назорати тизимини ва банклар фаолиятини бошқариш усулларини такомиллаштириш, банкларнинг депозит, кредит ва инвестиция фаолиятининг янада ривожлантиришга эришиш ва банклар ўртасида рақобат бўлишини таъминлашга асос яратишдан, нобанк ташкилотлар фаолиятини ривожлантириш, молия-кредит секторининг ҳуқуқий базасини яхшилаш, уларнинг моддий-техник жиҳатдан самарали таъминланганлигига эришиш каби чораларни амалга ошириш кўзда тутади.
Мужассамлашган банк автомалаштирилган ахборот тизимлари (БААТ) маблағ киритиш ва кредит беришнинг берилган шартлари бўйича назорат қилинадиган маблағларни ўзлаштириш, қайтарилиши ва мувафиқлаштирилишини жадаллаштириш воситаси бўлган ягона дастурий технологик мажмуадан иборат бўлади. Мужассамлашган БААТ банк вазифалари алоқаларининг бутун мураккаблигини ўзида акс эттирилган ҳолда мажмуавий қамраб олади. Бу мукаммал автоматлаштирилган вазифалар мажмуаси эмас, балки мураккаб тизимнинг хусусиялари: иерархик тузилишининг мураккаблиги, эмержментлик, вазифавий мақсадларнинг кўплиги; стохастик (эҳтимоллик) характерига эга жараёнларни бошқаришни таъминлашда ишнинг ўзгарувчанлиги ва кўп вазифаликка хос бўлган дастурлар мажмуасидир. Шунинг учун ҳам мужассамлашган БААТ ни ишлаб чиқишда унинг таркибий тузилиши ва мазмунига таъсир қилувчи кўп сонли омиллар:
- банкнинг умумий таърифлари, ҳозирги ва келгусидаги мақсадлари ва уни ривожланишининг стратегик йўналишларини, бошқарувнинг вужудга келган тузилишининг хусусиятлари;
- тизимнинг архитектураси ва автоматлаштириш керак бўлган вазифаларининг таркиби;
- кирувчи ва чиқувчи ҳужжатларнинг миқдори;
- ахборот хавфсизлигига талабларни таҳлил қилиш талаб қилинади.
Бундай таҳлил асосида бўлғуси тизимнинг асосий тамойиллари ишлаб чиқилади.
Мураккаб тизимларнинг назариясидан маълумки, ҳар қандай мураккаб тизимнинг ҳар хил чуқурликка эга бўлган баъзи бир тизимларга ажратиш мумкин.
Вазифавий тизимча остида анаъанавий равишда бошқарувнинг вазифавий умумлигига мувофиқ тизимнинг баъзи бир қисми тушунилади.
Банкда ечиладиган бошқарув вазифалари кўп жиҳатли бўлганлиги учун БААТ ни лойиҳалаштиришда декомпозиция аломатларини таснифлаш муаммоси вужудга келади. Бундай аломатлар сифатида қуйидагиларни ажратиш мумкин: вазифа, давр, бошқарув объекти ва бошқалар. Ўз таркибининг универсаллиги учун бошқарув вазифалари бошқарув тизимлари декомпозициясининг энг кенг тарқалган аломатларидан биридир. Банкни бошқариш тизими умуман ҳар қандай бошқариш тизимлари учун умумий бўлган вазифаларни (режалаштириш, ҳисоб ва назорат, таҳлил ва тузатиш киритишни) бажара туриб, уларнинг бошқарув тузилмасининг элементлари ўртасида тақсимлаш хусусиятига эга. Бу воситалар ўзаро чамбарчас боғлиқ ва ҳар доим мақсадли ҳарактерга эга.
Банкда ҳисоб ва назорат операцион, бухгалтерия ҳисобларидан иборат, улар бир-бирлари билан яқиндан алоқада, чунки таҳлилий даража банк ҳисобида шахсий счётлар остида туради. Ҳар бир иш куни балансини шакллантириш билан тугаши сабабли шахсий счётларнинг ҳолатини ўзгартирувчи бухгалтерия акс эттирилади. Статистик ҳисоб айриш кўрсаткичларни узоқ давр ичида ўзгариши ҳақида маълумотларни йиғишга имкон беради.
Таҳлил банк бошқарувининг ташқарисида, ҳам ичкарисида вужудга келадиган иқтисодий вазиятни билиб олишга имконият берадиган вазифадан иборат бўлади. Йирик банкларда иккита мустақил бўлимлар мавжудки, улардан бири банкнинг ички ҳолати таҳлилини таъминлайди, иккинчиси ташқи муҳитни таҳлил қилади.
Режалаштириш таҳлилнинг маълумотларига асосланиб, вужудга келган вазиятдан чиқиш ва қўйилган мақсадларга эришиш учун эҳтимол бўлган ечимларни тайёрлайди.
Банкнинг бошқарув тузилмаси ҳар хил усулларда ташкил қилинган бўлиши мумкин, бу кўпроқ банкнинг катталигига, кўрсатилаётган хизмат турларининг сонлари, мижозларнинг ва банк томонидан операциялар сонига боғлиқ уни қуйидаги турлари бор: тўғри чизиқли, бошқарув штабли. Тўғри чизиқли штабли. Банкнинг технологиялари банк бизнесини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришнинг воситаси сифатида бир қатор асосий тамойиллар асосида яратилади:
банк вазифаларининг турли туманликларини уларнинг тўлиқ интеграцияси билан қамраб олишда комплекс ёндашиш тамойили;
тизимни аниқ буюртма остида кейинчалик ўстириш билан осонликча конфигурациялашга имкон берувчи модули тамойили;
турли хилдаги ташқи тизимлар (телекоммуникация, молиявий таҳлил тизимлари ва бошқалар) билан ўзаро ҳамкорлик қилишга, дастурий техник платформани танлашни таъминлашга ва уни бошқа аппаратли воситаларга кўчиришга қодир технологияларнинг очиқлиги тамойили.
банк тизими модулларини созлаш ва уларни аниқ банкнинг эҳтиёжлари ва шароитларига мослаштиришнинг эгилувчанлиги тамойили;
бизнес жараёнларини ривожланганлиги сари тизимнинг вазифавий модулини кенгайиши ва мураккаблашувини кўзда тутувчи кўламлилик (масалан, филиаллар ва банк бўлинмалари ишини қўллаб-қувватлаш таҳлилни гуруҳлаштириш ва ҳ.к.);
ҳақиқий вақтда маълумотларга кўп фойдаланишлар бўйича кириш ва ягона ахборот бўшлиғида вазифаларни амалга ошириш;
банк ва унинг бизнес жараёнларини модуллаштириш ва бизнес жараёнларини алгоритмик созлашнинг имконияти;
тизимли бизнес жараёнларини ривожлантириш асосида узлуксиз ривожлантириш ва такомиллаштириш АДП бозорининг таҳлили шуни кўрсатадики, мужассамлашган БААТ нинг тизимчалари ва вазифаларини амалий ажратилиши уларни бир вақтда учта аломат бўйича: бошқарув тузилиши, маблағларни ўзгартириш ва бошқарув вазифалари бўйича ҳисобга олинади.
Банк фаолиятини автоматлаштириш хусусиятлари. БААТ ни техник таъминлаш жараёнида банк технологиялари аппарат воситалари архитектураси замонавий талаблар асосида қурилиш керак. Уларга: алоқанинг турли-туман телекоммуникацион воситалари, кўп машинали мажмуалар, «мижоз-сервер»нинг архитектурасидан фойдаланиш, маҳаллий, минтақавий ва глобал тезкор тармоқларни қўллаш киради.
«Мижоз-сервер» архитектураси банкларнинг ахборот технологияларини қурилишдаги техник ечимларга замонавий ёндошишнинг асоси бўлади.
Бу техник таъминланишни ташкил қилиш ва ахборотларни ишлаб чиқишни мижоз (ишчи станция) ва сервер деб номланган иккита таркибий қисм ўртасида тақсимланишини кўзда тутади. Иккала қисм бирлаштирилган компьютерларда бажарилади. Бунда мижоз-серверга сўровлар юборилади, сервер эса уларга хизмат кўрсатади. Бундай технология таркиблаштирилган сўровларнинг махсус тилига эга касбий МББТда амалга оширилади.
«Мижоз-сервер» технологиясининг амалга оширишини вариантларидан бири унинг уч босқичи архитектурасидир. Тармоқда камида учта компьютер: мижоз қисми (ишчи станция), қўлланишлар сервери ва маълумотлар базасининг сервери мавжуд бўлиши керак. Мижоз қисмида фойдаланувчи билан ўзаро ҳамкорлик (фойдаланиш интерфейс) ташкил қилинади. Қўлланишлар сервери мижоз қисми учун бизнес тадбирларини амалга оширади. Маълумотлар базасининг сервери мижоз ролини бажарувчи бизнес тадбирларга хизмат кўрсатади. Бундай архитектуранинг эгилувчанлиги мустақил ва дастурий ресурсларни алмашишидадир.
Банкларда ахборот технологияларининг дастурий таъминланиши. Банк вақт бўйича ривожланувчи объект бўлиб, ахборот муҳитининг миқдорий ўзгаришини (ишлаб чиқарилаётган маълумотларнинг ҳажмини, фойдаланувчилар сонини ва бошқаларни кўпайишини), миқдори ўзгаришларни (ечилаётган вазифаларнинг турли туманлигини кенгайиши, уларнинг ҳарактерини ўзгаришини) вужудга келтиради. Худди шундай қурилган автоматлаштирилган тизим баъзи бир вақт давомида замонавийлаштиришларни ўтказмасдан худди шундай ривожланиши керак. Тизимнинг салоҳиятли имкониятлари қоидага кўра, ишлаб чиқарилган асосий дастурий воситаларнинг имкониятлари билан кучли боғланган. Шунинг учун автоматлаштирилган банк тизимларига талабаларнинг биринчи тизим,
Тизимнинг бундай сифати аниқ ишлаб чиқарувчиларни касбий маҳоратларига боғланган ва биттагина асосий дастурий воситалар доирасида кучли турланишлари мумкин. Кейинги йилларда банк фаолиятида маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш муоммоси кучаймоқда. У ўз ичига бир неча жиҳатларни олади. Биринчидан, бу фойдаланувчиларнинг ваколатларини эпчил, кўп босқичли ва ишончли тартибга солишишдир. Банк ахборотларининг қимматлилиги маълумотларга рухсатсиз киришдан ҳимоялашга, шу жумладан, жараёнларни, маълумотлар ҳолатини ўзгаришларини бошқаришни назоратига алоҳида талаблар қўяди. Иккинчидан, маълумотларнинг яхлитлиги ва бир-бириларига зид бўлмасликларининг қўллаб-қувватлаш воситаларининг мавжудлиги. Бундай воситалар киритилаётган маълумотлар ўртасидаги алоқаларни ушлаб туриш ва назорат қилиш, ҳамда мувофиқлаштирилган маълумотларнинг қўллаб-қувватланишини таъминловчи операциялар (мавжуд) мажмуаси усулида киритишни назарда тутади. Учинчидан, тизимли, дастурли ва аппаратли тузилишларда маълумотларни архивлаштириш, тиклаш ва мониторингининг кўп вазифали тадбирларини мавжудлигидир.
Амалий ва истеъмол хусусиятларига нисбатан АБТнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
- вазифавий мажмуанинг етарлича кенглиги;
- тизимнинг интеграциялашуви;
- конфигурациялашиши;
- очиқлиги ва мосланувчанлиги.
Банк тизими томонидан амалга ошириладиган вазифаларнинг рўйхатини икки қисмга: мажбурий ва қўшимча вазифаларга бўлиш мумкин. Биринчиларига, қоидага кўра ҳар қандай тижорат банкида бўладиган ва тизимда у ёки бу кўринишда мавжуд бўлиши керак бўлган фаолият йўналишлари киритилади ва иккинчиларини танлаш эса банкнинг ихтисослашувига боғлиқ.
Банк тизимларининг функционал масалалари. Банклараро ҳисоб-китобларни автоматлаштириш. Автоматлаштирилган банк тизимларининг (АБТ) истеъмол (вазифавий) хусусиятларини кенгайтириш мамлакатимиз банк ишини ривожланишининг хусусиялари билан боғлиқ. Агар банк хизматларининг у ёки бу турларига ўсиб борувчи сўровлари оммавий ҳарактерга эга бўлса, унда АБТ бозорида банк технологияларининг янги сифатлари пайдо бўлади.
АБТлари ўз хизматларининг кенг, турли-туманлиги бўйича мижозларга тез ва сифатли хизмат кўрсатувчига имкон беради. Тизимнинг асосий хизмат модуллари қуйидагиларни амалга оширади:
- юридик шахсларга ҳисоблаш-касса хизматини кўрсатиш;
- банк-корреспондентлари счётлари бўйича хизмат кўрсатиш;
- кредит, депозит, валюта операциялари;
- хусусий шахслар киритмаларининг ҳар қандай турлари ва улар бўйича операциялар;
- фонд операциялари;
- пластик карточкалар ёрдамида ҳисоб-китоблар;
- бухгалтерия вазифалари;
- таҳлил, қарорлар қабул қилиш, менежмент, маркетинг ва бошқалар.
Охирги авлод АБТ «Мижоз-сервер» архитектурасидаги тармоқли технологияларга суянади. Кейинги вақтда молиявий таҳлилнинг вазифалари ва бизнесни бошқаришнинг мақсадларига катта аҳамият берилмоқда. Молиявий хавф-хатарни назорат қилишда, ресурсларни бошқаришда, операцияларнинг фойдалилигини, янги банк хизмати (маҳсулот)нинг мижоз ва бўлинмалар даромадлилигини таҳлил қилишга имкон берувчи тизимлар ишлаб чиқарилган ва ишлаб чиқарилмоқда. Банк бизнесининг ривожланиши бундай қуроллардан кундалик фаолиятда фойдаланиш зарурлигига олиб келади. «Имкомсервис» фирмаси мисолида АБТ нинг асосий вазифавий тизимларининг қисқача таърифи устида тўхтаймиз.
Банкнинг операция куни дастури-технологик мажмуа сифатида банк ҳисобининг кўп меҳнат талаб қилувчи операцияларини автоматлаштиради. (8.1-расм).
Мижозларнинг шахсий счётлари бўйича операциялар тўлов ҳужжатлари бўйича амалга оширилади. Шахсий счётдан кўчирма эса ҳар бир бухгалтерия ёзувларини акс эттиради. Мажмуа шахсий сабаблар бўйича (ҳужжатларни расмийлаштирилган бухгалтерия ёзувлари бўйича) маблағларнинг ҳақиқий ва режалаштирилган ҳаракатини амалга ошириради. Ҳужжатлар бундан кейинги назорат операциясидан ўтади, барча параметрлар мос келганда ҳужжатларнинг рўйхати тузилади ва ҳисоблаш-касса марказига жўнатиш учун файл шакллантирилади. Корреспондентлик счёти орқали ўтган ҳужжатлар счётлари бўйича тарқатилади.
8.1-расм. Операцион кун моделининг таркиби.
Филиаллар фаолиятининг ҳисоби бўйича мажмуа филиалнинг ҳисобхонаси ва бошқа бўлимлардаги иш жойларини автоматлаштиришга мўлжалланган. «Банк филиаллар» даражасида филиаллардан олинган ахборотларни билиш, ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш, барча филиаллар ўртасидаги ҳисоб-китоблар автоматлаштирилади. Филиаллар орасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғридан-тўғри ёки банкнинг марказий бўлими орқали ташкил қилиниши мумкин. Филиал доираларидаги мажмуа ўз ичига валютали ва сўмни касса операцияларини олади, филиал бўйича балансни ички бухгалтерия ёзувларини ҳисобга олиш билан ҳисоблаб чиқади. Корреспондентлик муносабатлари бўйича ҳисоб-китобларни бажаради.
Мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича АБТ нинг энг кенг тарқалган тизимчалари қуйидагилардир: мижозбанк, пластик карточкалар билан ишлаш операциялари.
Пластик карточкалардан фойдаланиш мижозларга хизмат кўрсатишнинг самарали шакли ҳисобланади. Пластик карталар қисқа муддатли давлат облигациялар мамлакатимиздаги давлатнинг қисқа муддатли облигацияси таъминланишининг турлари бўйича дебетли, кредитли, дебит-кредитлигига бўлинади. Унинг билан бир қатор пластик карталар асосида вазифаларни амалга ошириш ҳам мумкин: магнитли карталар, смарт-карталар, лазерли карталар, микропроцессорли карталар. Микропроцессорли карталар билан ишлаш энг илғор ва қиммат технология бўлади. Савдо шаҳобчалари тегишли дастурий-техник воситалар (савдо терминаллари) билан жиҳозланади.
«Мижоз-банк» дастурий-технологик мажмуаси «банк» ва «мижоз» модулларидан ташкил топган, улар банкдаги ва мижознинг иқтисодий объектларидаги коммуникацион ШКга ўрнатиладилар. Мижозга идорадан чиқмасдан туриб андозавий банк операцияларини ўтказиш имкониятлари берилади. Мажмуа одатда тўлов ҳужжатларини жўнатиш ва олиш, счётлар, буюртмалар қимматбаҳо қоғозлар билан операциялар бўйича кўчирмаларни олиш бўйича ва маълумотномавий материални олиш учун ўзаро ҳамкорлик вазифасини бажаради.
Буни қуйдаги мисол орқали кўришимиз мумкин. Банк мисолида ЎзР ТИФ Миллий Банкини, мижоз сифатида «Квант» фирмасини оламиз. «Квант» фирмаси Миллий Банкда ўз ҳисоб рақамига эга бўлиб, бу ҳисоб рақамидан турли харажатларга тўлов тўлаши мумкин. Нақд пулсиз йўл билан тўлов тўлаётганда «Квант» фирмаси ходими тўлов ҳужжатини банкка олиб келади ва шу асосда банк унинг ҳисоб рақамидан маълум суммани товар етказиб берувчининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказади. Бу жараённинг ахборот технологияси қуйидаги 8.2-расмда берилган.
Оддий хизмат кўрсатишнинг ахборот технологияси қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:
1. «Квант» фирмаси бухгалтери тўлов ҳужжатини тайёрлайди. Унда фирманинг ўз муҳри ва фирма раҳбарининг имзоси қўйилади.
2. Бу тўлов ҳужжатини фирмадан вакил банкка олиб келиб беради. Тўлов ҳужжати 4 нусхада олиб келиниши шарт.
3. Банк масъул ходими «Квант» фирмасининг бухгалтерини қабул қилиб , ҳужжатларини кўздан кечиради. Тўлов ҳужжатида муҳр ва имзолар текширилади.
4. Банк масъул ходими ҳужжатда хатолар йўқлигига амин бўлса, унинг ҳисоб рақамидаги маблағи тўловни амалга оширишга етарли, қарзлари йўқ бўлса, тўлов ҳужжатларининг бир нусхасига банк штампи ва имзосини қўйиб, «Квант» фирмаси бухгалтерига беради.
5. Қолган тўлов ҳужжатлари банкнинг бош бухгалтери томонидан текширилиб, имзоланади. Ҳужжат қабул қилинади.
6. Қабул қилинган ҳужжатлар банкнинг Back-office га берилади. У ерда ҳужжатлар автоматлаштирилган банк тизимига киритилади.
7. Пуллар ўтказилганидан сўнг, ўтган операциялар ҳақида
«Квант» фирмасининг ходими тикет ёки «Ҳисоб варағидан кўчирма»нинг бир нусхасини олиши мумкин. Иккинчи нусхаси банкда қолади.
8. Операциялар ўтқазилгандан сўнг банкдаги ҳужжатлар банк архивига топширилади.
Банк тизимида мижозларга оддий хизмат кўрсатиш жараёнини кўриб чикдик. Энди «Банк-Мижоз» (R-Bank) тизимида мижозларга масофали электрон хизмат кўрсатиш жараёнини (8.3-расм) кўриб чиқамиз.
«Квант» фирмаси R-Bank тизимида, On-Line режимида («оn-line» инглиз тилидан «ҳозир тизимда» дегани) ўз счётларининг ўзи бошкариши, турли хилдаги тўлов ҳужжатларини тайёрлаши , Миллий Банкдан ўз ҳисоб рақамини қолдиқлар ва пул айланишлари тўғрисида ахборот олиши , хохлаган даврга ўз ҳисоб рақамидан кўчирмаларни чоп этиб олиши, ҳамда бошқа молиявий ҳисоботларни олиши мумкин бўлади. Бу эса мижоз ва банк учун бир қанча афзалликлар келтиради. Буни 8.1-жадвалдаги солиштирма таҳлил орқали ҳам кўришимиз мумкин.
8.1-жадвал
R-Bank тизимида тўлов ҳужжатларининг электрон ва қоғоздаги нусхасини солиштириш
№ |
Оддий хизмат кўрсатиш; |
Масофавий электрон хизмат кўрсатиш. |
1. |
Мижознинг қоғоз тўлов ҳужжатини тўлдириш; |
Мижознининг электрон ҳужжатини тизимда тайёрлаш |
2. |
Тўлов ҳужжага ташкилотнинг муҳрини қўйиш |
Электрон ҳужжатга мижознинг электрон рақами имзосини қўйиш |
3. |
Мижознинг масъул шахсининг банкка келиши |
Фойдаланувчи мижознинг банк сервери билан алоқа ўрнатиши |
4. |
Мижознинг «ўз» масъул ходимига мурожат қилиши |
Янги электрон ҳужжат ҳақидаги ахборот масъул ходимга автомат равишда тушиши |
5. |
Мижознинг «ўз» масъул ходими билан ҳеч ким халақит бермайдиган ҳолда гаплашиши |
Банк ва мижознинг ўртасидаги олоқа каналининг ва маълумотларининг шифрланиши |
6. |
Мижознинг масъул ходимга ҳужжатини бериши |
Электрон имзоланган ҳужжатнинг автомат равишда банкка узатилиши |
7. |
Тўлов ҳужжатидаги муҳрнинг ва имзо намунаси карточкаси билан солиштириш |
Мижознинг электрон рақамли имзосини текшириш |
8. |
Тўлов ҳужжатининг тўғри тўлдирилганлигини текшириш |
Электрон ҳужжат реквизитларининг тизим томонидан текширилиши |
10. |
Масъул ходим томонидан Мижознинг картотека 2 си, овердрафт блокировка-ланганлигини текшириш |
Тизим томонидан Мижознинг картека 2 си, овердрафт блокировкаланганлигини текшириш |
11. |
Тўлов ҳужжатининг қабул қилинганлиги ҳақида ёки қабул қилинмаганлиги ҳақида |
Электрон ҳужжатга ҚАБУЛ ҚИ- ЛИНДИ ёки РАД ЭТИЛДИ мақо- мини қўйилиши |
12. |
Масъул шахс томонидан ҳуж- жатни АБТ га киритиш |
Қабул қилинган ҳужжатни сервер томонидан АБТга (қайта ишловга) юбориши |
13. |
Тикет / квитанциянинг олиниши |
Тўловнинг АБТ балансига ўтказилганидан сынг автомат равишда электрон ҳужжатга ЎТКАЗИЛДИ мақомининг берилиши |
14. |
Қоғоз ҳужжатнинг банк архивига юборилиши |
Электрон рақамли имзоси бор электрон ҳужжатни банкнинг маълумотлар базаси архивида сақлаб қўйиш |
Биз ахборот технологияларининг банк тизимида мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнида қўлланилишини қўриб чиқди. Уларнинг ишлаши, тузилиши ахборотлар узатилиши ва ахборотларнинг қайта ишланиши жараёнлари билан танишиб чиқдик. АТ ларини банк соҳасида қўллаш: банк хизматлари сифатининг ошишига, банк операцияларининг тез ва бехато бажарилишига, ҳужжатларни қайта ишлашга кетадиган ҳаракатларнинг қисқаришига ва вақтнинг тежалишига, иш самарадорлигининг ошишига олиб келади.
Шундай қилиб, банк мижозларга электрон тизимлар орқали кўрсатадиган хизмат турларига:
«Банк-Мижоз» - мижозларга масофавий электрон хизмат кўрсатиш дастури;
«Замонавий мулкдор»-қимматли қоғозларнинг электрон савдоси тизими;
пластик карталар билан нақд пулсиз ҳисоб китоблар тизими киради.
«Банк-Мижоз» (R-Bank) тизими мижоз ва банк ишини енгиллаштириб, вақтни ва қатор ҳаражатларни тежайди. Бу тизим мижоз учун ҳисоб рақамини ўзи назорат қилиб туришга, банк билан алоқада бўлиш, хабарлар олиш, электрон ҳужжатларни юбориш имкониятини беради. Республикамизда электрон тўловлар ҳисобига пул айланиши тезлашади ва иқтисодиётни барқарор ривожланиши юзага келади. Бу эса, халқ турмуш фаровонлигини оширади, келажакда мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланган давлатлар қаторига кириб боришини таъминлайди.
11-мавзу: Таълим тизимида автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва технологиялари (4 соат)
1- маъруза машғулоти
Масофавий таълим тизими – иқтисодиётни ўқитишнинг замонавий усули.
Масофавий таълимнинг хусусиятлари.
Ўқитиш усуллари.
Масофавий ўқитиш жараёнини ташкил этиш.
2- маъруза машғулоти
Ўқитиш жараёнида янги педогогик ва ахборот технологиялардан фойдаланиш.
Электрон адабиётлар
Электрон адабиётларни яратиш асослари.
Электрон ўқитиш тизимларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Қўланиладиган педагогик технологиялар: ақлий ҳужум, кластер усули ва Power Point амалий дастурида презентация материалларидан (слайд) фойдаланилади. Электрон дарслик, виртуал стендлар талабаларга намойиш этиш тавсия этилади.
Масофавий таълим тизими иқтисодиётни ўқитишнинг замонавий усулидир.
Масофавий таълим - ўқитишнинг универсал шакли сифатида, янги ахборот ва телекаммуникация технологияларига ва техник воситаларнинг кенг спектрларидан фойдаланишга асосланган бўлиб, ўқувчилар томонидан ўқитиш дарсларини эркин танлаш, ўқитувчи билан мулоқот қилиш имкониятларини таъминлайди. Бунда ўқитиш жараёни ўқувчиларнинг ҳам ҳудудий, ҳам вақт бўйича жойлашишига боғлиқ бўлмайди.
Масофавий ўқитишнинг ахборот - таълим муҳити ўз ичига ахборотлар, ахборот ресурлари, ўзаро-муносабатлар протоколлари, аппарат- дастурлар ва ташкилий услубий таъминотлардан иборат тизимли ташкилий тўплам воситаларини олади ҳамда фойдаланувчиларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиришга йўналтирилади.
Масофавий ўқитиш анъанавий ўқитиш шаклларидан қуйидаги ҳарактерли хусусиятлар билан ажралиб туради.
Мосланувчанлиги. Хоҳлаган вақтда, хоҳлаган жойда ва суръатда шуғулланиш имконияти. Фанни эгаллашга ажратилган вақтнинг чегараланмаганлиги.
Модуллилиги. Мустақил фанлар курсларидан модуллардан индивидуал ёки гуруҳ эҳтиёжларига жавоб берадиган ўқув режаларини шакллантириш.
Параллеллик. Касбий фаолияти ёки бошқа ўқув юртларидаги ўқиши билан параллел ҳолда таълим олиш.
Қамраб олиш. Бир вақтнинг ўзида ўқув ахборотларининг бир қанча манбаларига (электрон кутубхоналар, ахборот базалари, билимлар базалари ва ҳ.к.), ўқувчиларнинг кўпчилиги мурожаат қилиши. Алоқа тўрлари орқали бир-бирлари ва ўқитувчилар билан мулоқатда бўлиши.
Иқтисодийлиги. Ўқув хоналари, техника воситаларидан самарали фойдаланиш, ўқув ахборотлари мужассамлашган ва унификациялашган ҳолда тақдим қилиш ва унга мульти эришиш ўқув жараёнларини ташкил этиш ҳаражатларини камайтириш.
Технологиялилиги. Таълим жараёнида ахборот ва телекоммуникация технологияларининг эришган янги ютуқларидан фойдаланиш инсонни жаҳон ахборотлар оламига кириб беришини таъминлайди.
Ижтимоий тенглик. Ўқувчининг қаерда яшашидан, соғлиғининг ҳолати ва моддий таъминланганлигидан қатъи назар, таълим олиш имкониятидаги тенглик.
Интернационаллик. Таълим хизмати бозорида жаҳон ютуқларининг экспорт ва импорти.
Ўқитувчининг янги ўрни. Масофавий таълим ўқитувчининг ўрнини кенгайтиради ва янгилайди, билим олиш жараёнини мувофиқлаштиради, ўқитиладиган курсларни доимо такомиллаштиради, ижодий фаоллиги ва мутахасислиги бўйича янгиликлар ва инновацияларга бўлган талаби мос равишда ортиб боради.
Масофадан ўқитишнинг сифати таълим олишнинг кундузги шакли сифатида, кўзга кўринган ўқитувчи кадрлар таркибини жалб қилиш ва ўқув жараёнларида энг яхши ўқув-услубий ишлар ва фанлар бўйича назорат тестларидан фойдаланиш ҳисобига қолишмайди.
Ўқитиш усуллари. Масофали ўқитиш шакли беш умумдидактик ўқитиш усулларини ўз ичига олади:
- ахборотли-рецептли;
- репрадуктивли;
- муомила баён қилиш;
- эвристик;
- изланувчанлик.
Улар ўқитувчи ва ўқувчилар муносабатларидаги барча педогогик актлар тўпламини ўз ичига олади.
Масофадан ўқитиш таълими жараёнида анъавий ўқитиш воситалари билан бирга инновацион-компьютер техникаси ва телекомуникацияларга асосланган ҳамда таълим технологияси соҳасида эришилган охирги ютуглардан фойдаланилади.
Ўқув дастурлари бўйича ўқитиш учун зарур бўлган моддий ва техник воситалар мажмуи ўз ичига ўқув ва ўқув-ёрдамчи хоналарни; лаборатория ускуналари, ўқитишнинг техник воситалари, ўқув китоблари, ўқув қулланмалари ва бошқа ўқув услубий материалларни олади. Ўқув илмий материалларнинг катта қисми тингловчиларнинг узоқдалиги сабабли виртуал-ахборот-таълим муҳитини ташкил этади.
Масофадан ўқитиш шакли қўлланилганда ўқитиш воситалари анъанавийлардан ташқари бир қанча қўшимча воситаларни ўз ичига олади:
электрон ўқув нашрлари;
ўргатувчи компьтер тизимлари;
аудио-видео ўқув материаллари ва бир қанча бошқа воситалар.
Ўқув жараёнига мўлжалланган электрон нашрлар, қогоз нашрларнинг барча хусусиятларига эга бўлиш билан бирга бир қанча томонлари ва афзалликлари бор. Хусусан, компьтернинг хотирасида ёки дискда компакт ҳолда сақлаш, гипертекст имкониятлари, кўпайтириш имконияти, тезкор тарзда ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш имкониятлари, электрон почтадан ахборот жўнатиш қулайликлари, автоматлашган ўқитиш тизими бўлиб, ўз ичига ўқиш дастури бўйича дидактик, услубий ва ахборот-маълумотлар материалларини ҳамда дастурий таъминотни олади ва уларни мустақил билим олиши ва назорат қилишида комплекс фойдаланиш имконини беради.
Мультимедиа технологиялари
Мультимедия - интерактив технология бўлиб, қўзғалмас тасвирлар, видеотасвирлар, анимациялар, матн ва овоз билан ишлашни таъминлайди. Мультимедиа технологияси яратишнинг дастлабки воситаларидан бири, матндан тузилган ахборотлар, тасвирлар, овоз, нутқ билан ишлашни таъминловчи, гиперматн технологияси ҳисобланади (6.6-расм). Мультимедия тизимларининг пайдо бўлиши техникавий тараққиётга туртки бўлди, яъни ЭҲМ ларнинг оператив ва ташқи хотираларининг ҳажми ошди, кенг кўламда график имкониятларга эга бўлган ЭҲМ лар пайдо бўлди, видеотехникаларнинг сифати кўтарилди, лазерли компакт-дисклар вужудга келди ва ҳоказо.
1988 йилда С. Джобс мультимедиали ШК нинг принципиал янги тури бўлган NeXT компьютерини яратди. Мультимедия тизимларининг асосий воситаси ушбу компьютернинг архитектурасига техник ва дастурий воситаларига пойдевор қилиб қўйилган. Унга янги ва кучли бўлган, 68030 ва 68040 марказий процессорлар, сигналларга ишлов берувчи DSP процессори тадбиқ қилинди.
6.6-расм. Мултимедиа тизимини ташкил этувчи элементлар
Мультимедиа воситалари асосида ўқувчиларга таълим бериш ва кадрларни қайта тайёрлашни йўлга қўйиш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидандир.
Мультимедиа воситалари асосида ўқувчиларни ўқитиш қуйидаги афзалликларга эга:
а) берилаётган материалларни чуқурроқ ва мукаммалроқ ўзлаштириш имконияти;
б) таълим олишнинг янги соҳалари билан яқиндан алоқа қилиш иштиёқи янада ортади:
в) таълим олиш вақтининг қисқариши натижасида, вақтни тежаш имкониятига эришиш;
г) олинган билимлар киши хотирасида узоқ муддат сақланиб, керак бўлганда амалиётида қўллаш имкониятига эришилади.
Дистант услуби асосида ўқувчиларни ўқитиш ҳозирги куннинг энг ривожланиб бораётган йўналишларидан бўлиб, ўқитувчи билан ўқувчилар маълум бир масофада жойлашганлиги, ўқитувчини дарс жараёнида компьютерлар, спутник алоқаси, кабель телевиденияси каби воситалар асосида ўқув ишларини ташкил қилишини талаб қилади. Замонавий компьютер технологияларининг тез ривожланиб бориши, айниқса, ахборотларни узатиш каналларининг ривожланиши телекоммуникация соҳасига ўзига хос тарихий ўзгаришлар киритилмоқда.
Дистант услуби асосида ўқитиш қуйидаги технологияларни ўз ичига олади:
Интерактив технологиялар:
аудиоконференция (audioconferencig);
видеоконференциялар (videoconferencig);
иш столидаги видеоконференциялар (desktop videoconferencig);
электрон конференциялар (e-mail, on-line services);
овоз коммуникациялари (voice mail);
икки томонлама спутник алоқа;
виртуал борлиқ (virtual reality);
Ноинтерактив технологиялар:
босиб чиқарилган материаллар;
аудиокассеталар;
видеокассеталар;
бир томонлама спутник алоқа;
телевизион ва радио кўрсатувлари;
дискета ва CD-ROM лар.
Дистант услуби асосида таълим беришнинг мавжуд захиралари қуйидаги 6.2-жадвалда яққол кўрсатилган.
6.2-жадвал
Дистант услуби асосида ўқитишнинг захиралари
Номи |
Мазмуни |
Манзилгоҳи |
The International Centere for Distance Learning Database |
Дистант услуби асосида ўқитишнинг умумжаҳон марказининг маълумотлар базаси (Британия Очиқ Унверситети) |
http//hcrl.open. ac.uk/ou/auho me.html |
EcEdWeb |
Интернет тармоғида иқтисодиётни дистант услубини қўллаб ўқитиш лойиҳаларининг рўйхати ва манзилгоҳлари |
http://ecedweb. Unomaha.edu/ teachsug2.htm |
An On-Line Lesson on Demand |
Талаб ва таклиф назариясини ўқитиш ва охирида тест ўтказиш бўйича тажрибавий варақа |
http://ecedweb.u nomaha.edu/testing/ demand/demand.htm |
Curency Comparison Page |
“Валюта алмаштириш” мавзуси бўйича сабоқлар ва машқлар |
Wimmwera.net.au/ CurrComp/ CurComp.html |
Dow Jones and W.W.Norton World Wide Web Learning Resourses |
Иқтисодиёт янгиликлари ва уларни йирик иқтисодчилар томонидан таҳлил қилиниши |
rton.com/wsj/wel come.htm |
Stock Market Game |
Қимматбаҳо қоғозлар мавзусини ўрганиш бўйича ўйинлар |
nomaha.edu/stoc kmg.htm |
Дистант услубининг қуйидаги афзалликлари мавжуд: ўқитишнинг ижобий мухити, мустақил таълим олишнинг имконияти борлиги, иш жойидаги ката ўзгаришлар, ўқитиш ва таълим олишнинг янги ва унумли воситалари.
Ҳозирги кунда тўғридан-тўғри ИНТЕРНЕТ тармоғига кириш хизмати дистант услуби асосида таълим бериш учун электрон почталар, компьютер конференциялари ва маълумотларнинг электрон базасида фойдаланилади. Ахборотлаштирилган тезкор каналнинг ривожланиши янги гипермедиа тизимини бериб, у ўз ичида ИНТЕРНЕТ тармоғига киришнинг учта асосий хизматини мужассамлаштиради ва фойдаланувчининг интерфейсини (мулоқоти) янада такомиллаштиришга ёрдам беради. Масалан, конференция воситаларининг ва мултимедиа компьютерларининг мавжудлиги ИНТЕРНЕТ тармоғи орқали видеоконференцияларни йўлга қўйишга имконият беради. Шундай қилиб, бундай гигант ахборотлашган тармоқ ўқувчиларнинг дистант услуби асосида замонавий билим олишлари учун вақти ёки қаерда турганлигига қарамасдан кенг шароит яратиб беради.
Юқори малакали мутаҳассисларни тайёрлашда дистант услуби асосида ўқитиш жараёнини ташкил қилиш чизмаси 6.7-расмда яққол кўрсатиб берилган.
Мультимедик тизимларни қуриш учун фойдаланилаётган компьютернинг ҳисоблаш қувватини оширишигина етарли эмас, бунинг учун қўшимча аппаратли қўллаб-қувватлаш аналогли аудио ва видеосигналларни рақамли эквивалентга қўшиш ва унинг тескариси учун зарур бўлган аналог-рақамли ва рақам- аналогли ўзгартиргич видеопроцессорлар, декодерлар, махсус интеграл чизмалар ва бошқалар ҳам зарур.
Одатда, юқорида кўрсатилган қўшимча аппаратли воситалар копьютерларнинг видео ва аудио имкониятларини кенгайтирувчи турли платалар кўринишида шаклланади:
кўчмас видео тасвирлар билан ишлаш учун TARGA платаси;
ҳаракатланувчи видеотасвирларни ёзиш ва акс эттириш учун Video Blaster, Video Spigot, Inter Smart Video Recorder платалари;
Microsof фирмасининг Sound Blaster, Sound Galaxy, Sound for Windows аудиоплаталари;
микропроцессорнинг такт частотаси камида 33 мГц бўлиши керак;
оператив (тезкор) хотира (RAM) камида 2 Мбайт бўлиши керак;
қаттиқ дискда ҳажми камида 300 Мбайтли тўплагич бўлиши лозим;
эластик дискда ҳажми 1,44 Мбайт бўлган тўплагич; икки тугмали “сичқон” хилидаги манипулятор;
101 клавишли клавиатура ва DIN стандарти бўйича улаш учун бўлинма;
256 ранг бўлганда 640х480 нуқта (пиксел, ёки 16 ранг, 800х600 нуқта) график режимини таъминлай олувчи VGA хилидаги дисплей ва адаптер;
компакт дисклари учун CD-ROM дисковод;
ҳеч бўлмаганда параллел иккита йўналишли битта интерфейс;
шахсий компьютерга улаш мумкин бўлган бош телефонлар ёки овоз кучайтиргич;
МРС билан мос келувчи аудиоадаптер;
IBMга мос келадиган таҳлилий жойстикни улаш имконияти;
кириш-чиқиш MIDI порти.
CD-ROM учун дисковод яна қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
маълумотларни тўхтовсиз узатиш тезлиги секундига камида 150 кбайт бўлиши керак. Аммо бунга микропроцессор унумдорлигининг 40 фоизидан кўпи сарфланмаслиги керак;
МРС стандартига бўлган талаблар ичида Super VGA адаптерининг иш унумдорлигига нисбатан шартлар ҳам бор.
Қайд этилган талаблар керакли мультимедиа иловаси ишини амалга ошириш имконини беради.
Агар тасвир маълумотлари CD-ROM дисководидан 5:1 дан 10:1 гача кичиклаштирилган коэффицентда 150 Кбайт/сек. тезлик билан келишини ёдга солсак, у ҳолда МРС стандарти талабларига мувофиқ тайёрланган VGA адаптерининг иш унумдорлиги анча паст бўлиб қолади.
Таълим ва ўқитиш соҳаларида мультимедианинг қўлланилиши (Computer Based Training - CBT) шахсий фойдаланиш хамда бизнес ишларини йўлга қўйиш учун мўлжалланган. Мультимедиани ушбу соҳаларда қўллаш қўлами кундан – кунга янада ортиб бормоқда. Чунки юқори касбий малакани таьминловчи билим ҳар доим тез ўзгариб туради. Бугунги ўсиш даражаси, айниқса техника соҳасида доимий янгиланишни талаб қилади. Шу боис рақобатга асосланган корхона ўз фаолиятида анча мосланувчан бўлиши лозим. Бу оддий ходимлар учун ҳам, рахбарлар учун ҳам бирдай хаққоний йўл. Компьютерлардан фойдаланган ҳолда ўқитиш учун маълум тизим керак.
Кўпгина тадқиқотлар компьютерлардан фойдаланган ҳолда ўқитиш тизимининг муваффақиятларини эътироф этмоқда. Эски анъанавий таълим усуллари билан объектив таққослаш жуда қийин, аммо, мультимедиа базасида ўзгарувчан интерактив дастур билан ишлашга эътибор икки баробар кучайди. Аниқ бир материални ўрганиш учун вақтни тежаш анъанавий таълим усулларига нисбатан ўртача 30% ни ташкил қилаяпти. Ўзлаштирилган билим эса хотирада анча узоқ сақланади.
Маркетинг бўйича экспертлар аллақачон кўп мартали тажрибаларида ўқиш услуби билан ўзгартирилган материалларни хотирада тиклаш ўртасида кучли алоқа борлигини исботлашган. Масалан, эшитган материалларни фақат тўртдан бир қисмигина хотирада қолади. Агар ўқувчи ушбу материалларни кўриш орқали ўзлаштириш имконига эга бўлса, хотирада қолган материаллар хажми 30% га кўпаяди. Мабодо ҳам кўриш, ҳам эшитиш орқали материал ўзлаштирилса, унинг 50% хотирада қолар экан, агар ўқувчи ўрганиш жараёнида фаол ҳаракат қилишга жалб этилса, масалан, мультимедиа иловаси каби интерактив ўқитиш дастури ёрдамидан фойдаланилса, ўзлаштириш ҳажми 75% ни ташкил қилади.
Электрон китоблар. CD-ROM русумидаги катта ҳажмли унча қиммат бўлмаган хотира-қурилмаларнинг мавжудлиги туфайли электрон китобларнинг пайдо бўлиши мумкин бўлди. Электрон китоблар атамаси саҳифалари дисплей экранида тасвирланадиган янги русмдаги китобни англатади. Бошқача айтганда, бу ахборот интерактив тизими фойдаланувчи (ўқувчи) учун саҳифама-саҳифа ташкил этилган ахборотга киришни таминлайди. 650 Мб сиғимли компакт диск ахборотнинг қуйидаги келтирилаётган ҳажмларидан бирини ёзишга имкон беради:
А4 форматдаги матннинг 200.000 саҳифаси;
20.000 график расмлар;
2.000 телевизион статик тасвирлар;
30 сония видеотасвир;
18 соат ўртача сифатли товуш.
Электрон китоб саҳифаларидаги ахборот уч хил бўлиши мумкин: эстетик (китобнинг «ёқимли» кўринишини белгиловчи ва унинг ўқувчига таъсирини кучайтирувчи), ахборот (китоб мазмунини очиб берувчи) ва назорат (пиктограмма, икона, диалогли дарчалар, динамик меню ва ҳокозолар кўринишида тақтим этилган материал).
Электрон китобларни тўрт синфга: қомусий, ахборот, ўқитувчи ва имтиҳон олувчиларга бўлиши мумкин.
Электрон китобларни биринчи хили муаяйн мавзу бўйича улкан ҳажмдаги ахборотни ўзида сақлайди. Crolier Enceclopedia, Comptons Multimedia Enceclopedia, Microsoft Bookshelf ва бошқа шу каби машҳур маҳсулотлар бунга мисол бўла олади.
Электрон китобнинг иккинчи хили биринчисига ўхшамайди, бироқ бу китобларда сақланувчи ахборот унчалик кенг эмас ва мақсадга йўналтирилган хусусиятга эга. Масалан, Oxford Textbook of Medicine on Compact Disk, Elsevie’s Active Library on Corrosion ва бошқалар.
Учинчи хил электрон китоблар амалиётда кўп тарқалган ва таълим жараёнида, болалар боғчаларида (масалан, Broderburd’s Living Book) ҳамда ўқишдан кейинги малака ошириш курсларида фойдаланилиши мумкин. Бундан ташқари, мазкур китоблар бадиий асарларни ўзида сақлаши мумкин (масалан, Herman Melville’s Moby Disk, Gustave Flaubert’s Madame Bovary, Michael Crichton’s Jurassic Park, Adam Hitchhiker’s Guide to Galaxy).
Тўртинчи хил китобларда уч муҳум компонент: масалалар (вазифалар) банки, тестлаш ва жавоблар модули, таҳлил ва баҳолаш учун ўқувчи жавобларидан фойдаланувчи эксперт тизими мавжуд.
Мультимедиа-китоблар битта ташувчида (CD-ROM ёки магнит дискда) ёзилган ва бир чизиқда (тўғри) ташкил қилинган, яъни зарур ахборот изчил равишда акс эттирилган матн аудио, статик тасвир ва видеодан фойдаланилади.
Полимедиа-китоблар, аввалгилардан фарқли равишда ўқувчи ахборотни тақдим этиш учун бир неча турли ташувчилар (CD-ROM, магнитли диск, қоғоз ва бошқалар) комбинациясидан фойдаланилади.
Гипермедиа-китоблар мультимедиа – китоблар билан кўп умумийликка эга бўлсада, ўзидаги ахборотнинг нотекис ташкил этилиши билан фарқланади, масалан, ўқувчи “сичқон” ёрдамида асосий материални бир четга қўйиб, контекс ва фойдаланилаётган усул бўйича атама ва тушунчалар тизимига тузатишлар, шарҳлар сўраши мумкин.
Интеллектуал-китоблар маъноси жихатидан илгари киритилган имтиҳон олувчи китобларга яқин ва ўқувчи қобилятларига у билан мулоқот жараёнида жадал мослашиши мумкин.
Сўнги икки китобнинг истиқболи ҳам қизиқлиги шубҳасиздир. Телемедиа – китоблар масофадан туриб ўқитадиган тақсимловчи интерактив тизимни қўллаб-қувватлаш учун телекоммуникация имкониятларидан фойдаланади. Кибернетик-китоблар ҳам математик моделлаш воситаларини ўзида сақлайди ва шу боис баён этилган ҳодисалар ва оъбектларни ҳар томонлама ўрганиш ҳамда тадқиқ этиш имкониятини ўқувчига тақдим этади.
Ҳорижий тилларни ўрганиш учун тизимлар. Бундай катта миқдордаги амалий мультимедиа – тизимлар орасида Learning English in Multimedia ўқитувчи тизимини ажратиб кўрсатиш мумкин. У бошловчилар учун инглиз тилини ўқитиш мақсадларига мўлжалланган ҳамда IFAP/IRI (Италия) фирмаси томонидан ишлаб чиқилган.
Курс модули принципи бўйича қурилган, ҳар бир модул у ёки бу ҳаётий вазиятга мувофиқ келади. Кўриб чиқилаётган ҳолатлар ва уларга мувофиқ келувчи хатти-ҳаракатлар учун тегишли сўз, тушунча, жумла ва гаплар киритилади. Шундай қилиб, тингловчилар ўз луғат бойлигини тўлдиради, грамматика ва синтаксис қоидаларни ўрганади.
Компьютер дастури ёрдамида ўқитиш оғзаки нутқни тинглаш ва талаффузини назорат этиш учун видеокассета ва аудиокассетадан, шунингдек, грамматика қоидалари берилган икки ўқув қўлланмасидан фойдаланилган ҳолда тўлдирилади. Ўз-ўзини назорат қилишнинг бундай усули ўқитиш жараёни самарадорлигини оширади.
Фан ва замонавий технологияни ўрганиш учун тизимлар. Бу катта синфдаги амалий мультимедиа – тизимларига қуйидаги мисолларни (оддийдан мураккабга қараб) келтириш мумкин. Сингапурнинг Ngee Ann политехника институти томонидан ишлаб чиқилган COMAPP ўқитиш дастури талабларга ҳисоблаш техникаси асосларини, яъни компьютер ишлаши принциплари ва уни қўллашни ўргатишга мўлжалланган. У Authorware Professional муаллифлик тизими ёрдамида қурилган ва турли ўқув мавзуларига тегишли модул тизимига эга. Унинг бош менюсида қуйидаги маълумотлар мавжуд:
компьютер ўзи нима?
рақамли компьютерлар тарихи;
компьютерлар таснифи;
ахборотни тақдим этиш;
микрочизмаларни ишлаб чиқиш;
компьютер қандай ишлайди;
микропроцессорлар;
дастурдан чиқиш;
муқаддима.
Кўпгина концептуал қоидаларни яхши ўзлаштириш учун кўп жой оладиган сўз баёнлари ўрнига анимация ёрдамида очиб берилади. Дастур CD-ROM да ёзилган ва ўн мингдан зиёд талаба ўқийдиган ушбу институтда кенг фойдаланилади.
Автоматлаштирилган ўқитиш тизимлари. Ахборот технологияларини кадрларни тайёрлаш ва ўқитишда қўллаш узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинларида ўқитиш жараёнларида фойдаланиладиган автоматлашган ўқитиш тизимларини (АЎТ) яратишга олиб келади.
Ахборот технологияларини худудий-маъмурий бошқариш органларига тадбиқ этиш худудий ахборот тизимларига (ХАТ) олиб келади. Улар маҳаллий давлат органлари ва бошқарувнинг таҳлил ва бошқариш функцияларини таъминлаш учун яратади.
Худудий тизим фаолияти минтақада бошқарув ишини сифатли бажаришга, ҳисоботни шакллантиришга, давлат ва маҳаллий ҳўжалик органларига тезкор маълумотларни беришга қаратилган.
Бошқарувнинг тузилмавий-ҳудудий органларига мувофиқ қуйидаги тизимлар ўзаро фарқланади:
автоном республикалар, вилоятларнинг ахборот тизимлари;
шаҳар хокимиятини бошқаришнинг ахборот тизими;
маъмурий туманнинг ахборот тизими.
Педагогик технология
Педагогик технология-таълим усули, таълим-тарбия жараёнлари, воситалари, шакл ва методлари мажмуи ҳамда таълим жараёнини оптимал ташкил этишдир.
Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:
давлат стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари;
таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассасалар;
таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар.
Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими ягона ва узлуксиздир.
Ўзбекистон Республикасида таълим қуйидаги турларда амалга оширилади:
мактабгача таълим;
умумий ўрта таълим;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими;
олий таълим;
олий ўқув юртидан кейинги таълим;
магистратура
асперантура
доктотантура
кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
мактабдан ташқари таълим.[10]
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” асосини ташкил этган узлуксиз таълимнинг моҳияти аниқ мақсад йўлида фаолият кўрсатувчи шахсни шакллантириш борасида амалга оширувчи ижтимоий педагогик жараён самарадорлигини таъминлашдан иборотдир.
Янги педагогик технологиялар тамойилларининг тизимини қуйидаги тамойиллар ташкил этади.
Яхлит тамойили
Олдиндан лойиҳалаш тамойили
Натижанинг кафолатланиши тамойили
Муайян таълим жараёнининг якунланганлиги тамойили
Эришувчанлик тамойили.
анъанавий умумдидактик тамойиллар:
ўқитишда илмийлик тамойили;
тизимлилик тамойили;
кўрсатмалилик тамойили;
назария билан амалиёт боғлиқлиги тамойили;
5. онглилик тамойили;
6. фаоллик тамойили;
7. тарихийлик тамойили;
8. мослик тамойили;
9. тушунарлилик тамойили.
Анъанавий умумдидактик тамойиллар, педагогик технологиялар тамойиллари билан узвий алоқа бўлиб, улар бир бирини тўлдириб, ҳозирги замон таълим жараёнида юқори натижаларга эришиши учун ҳизмат қилади.
Педагогик технологияларнинг асосий мақсади комил инсонни шакллантириш учун пойдевор бўлган педагогик жараённи такомиллаштириш, инсонпарварлаштиришни, таълим олувчининг мустақиллигини таъминлаш, ўқитиш жараёнида таълим воситалари имкониятларидан самарали фойдаланишига эришишидан иборат.
Педагогик технология доирасида қуйидаги вазифалар ҳал этилади.2расм
1.Таълим тарбия жараёнининг умумий, яҳлит лойиҳасини ишлаб чиқиш
2.Таълим жараёнида ҳал қилиниши лозим бўлган аниқ мақсад вазифаларни белгилаш.
3.Таълим тарбия жараёни моҳиятини башоратлаш (таҳмин қилиш) ва унинг мазмунини ишлаб чиқиш.
4.Таълим тарбия жараёни самарадорлигини таъминлашга ёрдам берувчи энг самарали, мақбул шакл, метод, усул ва техник воситаларни танлаш.
5.Таълим жараёнида таълим олувчининг эркин, мустақил фаолият кўрсатиш учун муайян шарт шароитларни яратиш, уларда маълум кўникма ҳамда малакаларнинг шаклланиши учун вақт ўрнини белгилаш, уларнинг билимлари даражасини аввалдан ташҳислаш.
6.Таълим олувчилар фаолиятини йўналтириш, назорат қилиш ҳамда баҳолашни ташкил этиш.
7.Ишлаб чиқилган педагогик технология лойиҳасини жамоада синаш, мақсаднинг натижанганлик даражасини таҳлил қилиш.
Педагогик технология тушунчасининг моҳияти қуйидагича талқин этилган. Педагогик технология- ўқитишда топшириқли ёндашув (Т.Н. Балло) Педагогик технология – босқичли ўқитиш (Л.В. Занков)
Педагогик технология- психолопедагогик ўгитлар йиғиндиси (Б. Лихагев)
Педагогик технология- шакл, метод, усул, ўқитиш йўллари, тарбиявий воситаларнинг йиғиндиси (И.В. Шепель)
Педагогик технология- режалашган ўқитиш натижаларига эришиш жараёни (И.П. Волков)
Педагогик технология талаба ва ўқитувчиларнинг уларга зарур шароит яратиш орқали ўқув жараёнини лойиҳалаш, ташкил этиш, ўқитиш бўйича улар педагогик фаолиятининг ҳар томонлама ўйланган андозаси (В.М. Малахов)
Педагогик технология- турли муаллифларнинг барча таърифлари мазмунини қамраб олган мазмуний умумлашма (Г.К. Сепевко)
Юнеско ташкилоти “ таълим технологияси”ни изчил метод дея баҳолайди.
Педагогик технологияларнинг қуйидаги таркибий элементлари унинг асосини белгилашга ҳизмат қилади.
таълим жараёнининг умумий лойиҳаси;
таълимни ташкил этишга бўлган умумий эҳтиёж (рағбат);
таълим мақсади;
таълим мазмуни (шакл, метод, усул, ва таълим воситалари)
ўқув (таълим олувчи) фаолияти;
ўқтувчи (таълим берувчи) фаолияти;
таълим натижаси.
Таълим – бошқариладиган жараён бўлиб, унинг натижаси, кўп жиҳатдан, тайёрланган дидактик лойиҳага боғлиқ. Таълим технологиясининг асосий мақсади ҳам, ўқув предметларини тўлиқ ўзлаштиришга мос келадиган таълим лойиҳасини яратишдир.
Таълим технологияси бўйича қилинадиган ишлар икки қисмдан иборат: таълим лойиҳасини тайёрлаш ва лойиҳани амалга ошириш
Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерактив методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини қўллаш, жумладан, иқтисодий таълим жараёнида ҳам қўйилган талаб, қизиқиш, эътиборни кучайиб бораётганлигини асосий сабабларидан бири, шу пайтга қадар анъанавий таълимда фақат талабаларга тайёр билимларгина берилганлиги натижасида талабалар фаолиятини бирмунча чеклаб қўйилганлигидадир.
Биз қуйида иқтисодий таълим самарадорлигини оширувчи инновацион технологияларга тавсифнома берамиз:
1. “Тармоқлар” (Кластер) технологияси ўқувчи талабани мантиқий фикрлаш умумий фикр доирасини кенгайтириш, мустақил равишда адабиётлардан фойдаланишни ўргатишга қаратилган.
2. “Блиц-ўйин” методи- ҳаракатлар кетма кетлигини тўғри ташкил этишга, мантиқий фикрлашга, ўрганаётган фикрга, хилма хил маълумотлардан кераклигини танлаб олишини ўргатишга қаратилган.
3. “Бумеранг” технологияси ўқувчи талабаларни дарс жараёнида, дарсдан ташқарида турли адабиётлар, матнлар билан ишлар,ўрганилган материлларни ёдида сақлаб қолиш, сўзлаб бера олиш ҳамда бир дарс ёрдамида барча талабаларни баҳолай олишга қаратилган.(16)
4. Веер технологияси. Бу технология мураккаб, кўптармоқли, мумкин қадар, муаммо характеридаги мавзуларни ўрганишга қаратилган.
5. “Ақлий хужум” технологияси – гуруҳлараро ишларда қўлланиладиган, кўплаб ғояларни ишлаб чиқиш мумкин бўлган методдир. Бу ҳақиқатдан ҳам талабаларнинг ўқув жараёнида фаол иштирок этишлари турли ғояларни баён қилиш чоғида бошқаларни ҳам илхом билан ишлашларига имкон берувчи ва унга рағбатлантирувчи методдир.
Бундай педагогик ҳамкорлик жараёни ўзига хос ҳусусиятларга эга бўлиб, уларга қуйидагилар киради:
- Ўқувчи талабанинг дарс давомида бефарқ бўлмасликка, мустақил фикрлаш, ижод этиш ва изланишга мажбур этиш.
- ўқувчи талабаларнинг ўқув жараёнида билимга бўлган қизиқишларини доимий равишда бўлишини таъминлаши;
- ўқувчи талабанинг билимга бўлган қизиқишини мустақил равишда ҳар бир масалага ижодий ёндошган ҳолда кучайтириш;
- педагог ва ўқувчи талабанинг ҳамиша хамкорликдаги фаолиятини ташкиллаштириш
Инновация – ингилизча, янгилик киритиш демакдир. (16)
Инновацион технологиялар педагогик жараёнда ҳамда ўқитувчи ва талаба фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда асосан, интерактив методлардан тўлиқ фойдаланилади. Интерактив методлар бу, жамоа бўлиб фикрлаш деб юритилади, яъни педагогик таъсир этиш усуллари бўлиб, таълим мазмунининг таркибий қисми ҳисобланади. Бу методларни ўзига ҳослиги шундаки, улар фақат педагогик ва талабаларнинг биргаликда фаолият кўрсатиши орқали амалга оширилади.
танқидий фикрлашни ривожлантириш тўғрисида сўз юритамиз.
Тренинг машғулоти босқичлари қуйидагича бўлади.
Танишув
Машғулотдан нималар кутилаётганлигини аниқлаш.
Мавзуга кириш
Мавзу бўйича ишлаш
Натижаларни намойиш қилиш
Машғулотни натижалаш.
Талабаларни танқидий фикрлашларини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида олиб бориладиган машғулот – тренингларда қуйидаги қоидаларга амал қилиш керак:
- Машғулотнинг қатнашчилар учун ёқимли бўлиши;
- Гуруҳ барча аъзоларининг жалб қилиниши;
- Суҳбатлашиш, муҳокама қилиш;
- Ўзаро тенг муносабатда бўлиш;
- Ҳар бир иштирокчининг фикри қадрли ва муҳим ;
- Камчиликлардаги ютуғни кўра олиш;
- Аудитория учун энг қулай машғулот шароитини танлаш;
- Кўргазмалилик ;
- Қатнашчилар айта оладиган ва биладиган маълумотларни такрорламаслик[11]
Педагогик технологиялар асосида тренинг дарсларини ўтказишда талабаларда мантиқий фикрлашни рағбатлантириш учун қуйидаги масалаларнинг ечимига эришиши лозим бўлади :
- талабаларга фикр юритиш учун имконият бериш ;
- турли туман ғоя, фикрларни қабул қилиш ;
- талабаларнинг ўқув жараёнидаги фаоллигини таъминлаш ;
- ҳар бир талабанинг танқидий фикр юритишга қодир эканлигига ишонтириш.
- танқидий фикрлашнинг юзага келишини қадрлаш.
Қайд этилган масалаларнинг мувофиқиятли ҳал этилиши танқидий фикрлаш билан боғлиқ равишда қуйидагиларга эришиш имконини беради : (
1. Талабаларга мақсадни англаб олишга ёрдам беради ;
2. Машғулотларда фаолликни таъминлайди;
3. Самарали мунозарага чорлайди ;
4. Ҳар қандай фикрларга бўлган ҳурмат кайфиятини яратади ;
5. Мустақил билим ва кўникмаларда рағбатлантиради.
. Дидактик ўйинли машғулотларни талабаларнинг билим ва кўникмаларидан ўйин фаолиятининг уйғунлигига қараб:
- сюжетли – ролли ўйинлар;
- ижодий ўйинлар;
- ишбилармонлик ўйини ;
- конфиренциялар ;
- ўйин машқларга ажратиш мумкин
Ахборот технологияси
Ахборот технологияси – объектнинг (ахборот маҳсулотининг) ҳолати, жараён ёки воқеанинг янги хусусияти тўғрисида ахборот олиш учун маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш воситалари ва усуллари мажмуидан фойдаланиладиган жараёндир Ахборот технологиясининг мақсади эса – ахборот ишлаб чиқариш бўлиб, уни таҳлил этиш ва унинг асосида бирор-бир ҳаракатга қўл уриш учун тегишли қарор қабул қилиш.
Демак, ахборотларни йиғиш, узатиш, тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш, тақдим этиш ва фойдаланиш услублари ва усуллари тизими ахборот технологияси деб юритилади.
Автоматлаштириш - бу инсон иш фаолиятини машина ва механизмлар билан алмаштириш демакдир Автоматлаштирилган ахборот технологияси (ААТ) – бошқарув вазифаларини ҳал этиш учун тизимли ташкил этилган ахборот жараёнларини амалга ошириш усул ва воситалари мажмуидир Компьютер графикаси – бу ЭҲМ ёрдамида объектлар моделлари ва уларнинг тасвирларини яратиш, сақлаш ва қайта ишлаш демакдир.
Компьютер билан матнли, график, аудио ва видео ахборот алмашувини дастурий-техник ташкил этиш мультимедиа–технология деб ном олган. Ҳозирда турли хилдаги ахборот технологияларини ягона компьютер технология комплексига бирлаштириш тенденцияси кузатилмоқда у интеграллашган АТ деб юритилади. Замонавий ахборот технологияси (компьютер ахборот технологияси) — персонал компьютер ва телекоммуникация воситаларидан фойдаланувчининг дўстона «интерфейси» ахборот технологиясидир. Маълум бир турдаги компьютер учун мўлжалланган бир ёки бир неча ўзаро боғлиқ дастурий маҳсулотлар замонавий ахборот технологияларининг воситаси саналади.[12]
Масофавий ўқитиш янги ва анча прогрессив бўлган ўқитиш шаклидир. Бу усулни турли хил таълим муассасаларига, хусусан иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий соҳаларга тадбиқи ўқувчи-талаба ва ўқитувчиларнинг дунёнинг илғор илмий мактабларининг юқори сифатли ўқув услубий ишланмалари, замонавий ва сўнгги ахборотларидан, қаерда бўлишидан қатъий назар, тўғридан-тўғри фойдаланиш имкониятини беради Ўкув жараёнидаги ахборот техно-логиялар қуйидаги кўринишларда ўз аксини топмокда:
1. Компьютерда ўқитиш дастурлари(электрон дарслик, тренажер, тьютор, лаборатория практикуми, автоматлаштирилган тест тизимлари).
2. Мультимедиа-технология асоси-даги ўқитиш тизимлари(мультимедиа тизимлари, виртуал стендлар).
3. Турли предмет соҳапари бўйи-ча ўқитиш эксперт тизимлари.
4. Фанлар бўйича маълумотлар базалари.
5. Телекоммуникация воситалари-(электрон почта, видеоконференция, локал ва корпоратив тармоқлари).
6. Виртуал ёки электрон кутубхо-налар.
аудиторияда ва ундан ташкарисида ўкув жараёнини ахборот технологиялари асосида қуйидагича ташкил қилиш мумкин:
• корпоратив ахборот тармоғига уланган компьютер синфларида маърузаларни ташкил қилиш;
• видеоконференция шаклида маърузаларни ўқиш;
• презентация қилиш асосида маъруза ўтиш;
• семинар ва лаборатория машғулотларини компьютер синфларида ўтказиш;
• талабаларнинг мустақил таълимини компьютер синфларда ўтишини таъминлаш;
• электрон почта орқали талабаларга маслаҳатлар бериш;
• оралиқ назоратларни шахсий компьютерларнинг автоматлаштирилган тест тизимлари асосида ўтказиш.
электрон дарсликларни куйидаги турларга ажратдик:
• матннинг электрон версияси;
• китобнинг гиперматнли электрон версияси;
• график, жадвал, расмлар ва гиперматнлар мавжуд дарслик;
• анимация, овоз, график, жадвал, расмлар ва гиперматнлар мав-жуд дарслик;
• анимация, овоз, график, жадвал, расм, гиперматнли ва тест тизимлари мавжуд дарсликлар;
• анимация, овоз, график, жадвал, расм, "тирик видео", гиперматнли ва тест тизимлари мавжуд дарсликлар[13].
12-мавзу: Маркетинг фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва технологиялари. (2 соат)
1.Маркетинг фаолиятининг ахборот ва коммуникацион таъминланиши.
2.Корхонада маркетинг бошқарувининг ахборот тизимлари.
3.Маркетинг ахборотлар тизими.
4.Ахборот маркетингини ташкил қилиш.
Қўланиладиган педагогик технологиялар: ақлий ҳужум, кластер усули ва Power Point амалий дастурида презентация материалларидан (слайд) фойдаланилади. Электрон дарслик, виртуал стендлар талабаларга намойиш этиш тавсия этилади.
Маркетинг фаолиятининг ахборот ва коммуникацион таъминланиши. Ҳар бир корхонанинг маркетинг тизимида ахборот асосий аҳамиятга эга, чунки ҳар қандай маркетинг фаолияти товарлар ишлаб чиқариш бозорида вужудга келган аниқ вазиятли билишга асосланади. Кўпгина маркетинг тадқиқотлари ва тадбирларининг мақсади ахборотларга эришишга қаратилгандир. Бу тадбирларнинг бажарилиши маркетинг фаолиятининг объекти ҳақидаги дастлабки билимларни талаб қилади, амалга ошириш жараёнининг ўзи эса жорий таъсирларга тузатишлар киритиш ва бўлғувси маркетинг дастурларини ишлаб чиқиш мақсадларида объект билан тескари алоқани ўрнатиш учун зарур бўлган янги маълумотларни яратади. Товарни сотиш бозори томон ҳаракатлантиришни ташкил қилиш вазифаси бу ерда мисол бўлиб хизмат қилиши мумкин, уни ечишдан олдин маҳсулотнинг таклиф қилинаётган турига нисбатан талабни синчиклаб ўрганиш, истеъмолчиларнинг ҳарид қилиш қобилиятларини баҳолаш, рақобатдаги фирмаларнинг бозордаги фаолиятини таҳлил қилиш керак.
Зарур маркетинг ахборотларининг йўқлиги, ноаниқ ва муҳим бўлмаган маълумотлардан фойдаланиш жиддий иқтисодий хатоларнинг сабаби бўлиши мумкин.
Маркетинг ахборотларидан фойдаланишдан мақсад бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнида ноаниқликлар даражасини аниқлашдан, камайтиришдан иборатдир. Бу эса ўз ўрнида турли – туман ахборотларнинг катта ҳажмини йиғиш, сақлаш, узатиш ва ишлаб чиқишни талаб қилади.
Ахборотларга асосланиб ва янги ахборот эҳтиёжларини яратиб, замонавий маркетинг ахборот технологияларидан фойдаланмасдан, ривожланган ахборот базаси ва коммуникация тизимларини яратмасдан самарали маркетинг фаолиятини юритиш мумкин эмас.
Ахборот маҳсулотлари ва хизматлари маркетингида компьютер технологияларини қўллаш – давр талаби. Маркетинг маълумотларини доимо кузатиш ва сақлаш тизимида ахборотларни йиғиш бошқа маркетинг операциялари орасида катта ўринни эгаллайди, чунки у ахборотларнинг хусусиятлари бўйича турли-туман манбалар билан боғлиқдир.
Маркетинг корхонанинг ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини бошқариш тамойили сифатида ташкил қилинади. Шунинг учун истеъмолчиларнинг талабларини қаноатлантириш ва энг катта фойда олиш мақсадларида бозор эҳтиёжларини ҳар тарафлама ўрнатиш нуқтаи назаридан муҳитнинг қуйидаги қисмлари ҳақидаги билимларга суянади:
- товар ва хизматлар бозори;
- товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш;
- ишлаб чиқариш ва сотиш бозори билан боғлиқ ташқи макроиқтисодий кўрсаткичлар.
Маркетинг бошқариш тизимидаги ахборотларни шакллантириш ва фойдаланишнинг асосий тамойиллари қуйидагилардир:
1. Ахборотларнинг муҳимлиги маркетинг муҳитининг ҳолатини, вақтнинг ҳар бир лаҳзасида акс эттирилишини билдиради.
2. Маълумотларнинг ишончлилиги, ишлаб чиқариш, бозор ва ташқи муҳитни объектив ҳолати ва ривожланишини аниқ катта тикланишига асосланган.
3. Маълумотларнинг релевантлиги ахборотларни шакллантирган талабларга тўлиқ мослигини ва кераксиз маълумотлар билан ишлашдан қутилишга имкон беради.
4. Тавсифларнинг тўлиқлиги маркетинг муҳитининг ҳолати ва ривожланишига таъсирини шакллантирувчи ва кўрсатувчи барча омилларнинг объектив ҳисоби учун муҳимдир.
5. Маълумотларнинг мақсадга мувофиқлиги уларни ички ва ташқи бозорларда маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасидаги аниқ мақсадлар ва вазифаларга қаратади.
6. Мувофиқлаштирилганлик ва ахборот бирлиги хулосаларда зиддиятлар, бирламчи ва ишлаб чиқилган маълумотларда мослаштирилганлик имкониятини йўқотувчи кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқишни талаб қилади.
Корхонада маркетинг бошқарувининг ахборот тизимлари. Маркетинг ахборот тизимлари муаммо соҳасининг бутун таркибий қисмларини бутлиги ва ўзаро боғлиқлиги асосида қурилади.
МАТнинг муаммо соҳаси ўз ичига ички ва ташқи ахборотлар маркетинг тадқиқотлари ва ахборотлар таҳлилининг натижалари тизимини олади. Ички ахборотлар тизими – корхона фаолияти ва ҳолатининг ҳар хил томонларини акс эттирувчи маълумотларга эга бўлади. Ташқи ахборот тизими – бунинг ёрдамида ташқи муҳитда вужудга келадиган ҳодиса ва вазиятлар ҳақида маълумотлар олинадиган манбалар ва услубий йўлларга мўлжалланган.
Ахборот – тижорат фаолиятининг предмети сифатида. Корхона маркетинг ахборот тизимларида коммуникацион жараёнларни аҳамияти ва хусусиятлари ахборотларни йиғиш, рўйхатга олиш ва узатиш ҳамда корхонанинг бозор ва ишлаб чиқариш жараёнини тартибга солишдаги тескари алоқа вазифасини амалга оширишда энг кўп даражада намоён бўлади. Ахборотларни йиғиш ва рўйхатга олиш, ташкил қилиш босқичлари маркетинг фаолияти коммуникацион жараённинг ажралмас қисми бўлади. Уларни амалга ошириш кўп меҳнат талаб қилишни тегишли малакага эга бажарувчиларнинг мавжудлиги ва катта молиявий ҳаражатлар билан боғлиқдир.
Маркетингнинг ахборот таъминоти. Маркетингнинг ахборот таъминоти аниқ фойдаланувчиларнинг ахборотга эҳтиёжини қаноатлантиришнинг, уни олиш, ишлаб чиқиш, жамлаш ва фойдаланиш учун қулай кўринишда топширишнинг махсус усуллари ва воситаларини қўллашга асосланган жараёндир.
Маркетинг тадбирларини бажариш учун зарур ахборотлар мажмуасини одатда маркетинг ахборотлар тизими деб аталади. Уни шаклланиши ва фаолият юритиши маркетингнинг ахборотли таъминланиши тизимига суянади.
Ривожланган МАТ ўз ичига қуйидаги тизимларни олади:
1. Ички ахборотлар;
2. Ташқи ахборотлар;
3. Маркетинг тадқиқотлари ахборотлари.
Белгиланиши бўйича маркетинг ахборотларини қуйидагиларга бўлиш мумкин:
Маълумотномавий ахборот – таништирувчи, ёрдамчи ҳарактерга эга.
Тавсияли ахборот – махсус маркетинг тадқиқотлари натижасида ёки босма нашрлар ва тижорат маълумотлари банкларида келтирилган маълумотларининг таҳлили асосида шакллантирилади.
Меъёрий ахборот – асосан ишлаб чиқариш соҳасида шаклланади ва ўз ичига ишлаб чиқаришнинг турли элементларининг меъёрлари ва меъёрномаларини ҳамда меъёрий қонунчилик ҳужжатларини олади.
Сигналли ахборот – одатда маркетинг муҳити объектларининг ҳақиқий ҳулқини режалаштирилганидан четга чиқиши пайдо бўлишини боришида вужудга келади.
Четда чиқишнинг сабаблари белгилангандан кейин уларни бартараф қилиш мақсадида тартибга солувчи ахборотда акс эттирилган тегишли тадбирлар бажарилади.
Ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши, унинг жаҳон интеграцион жараёнларига фаол қўшилиши хорижий шериклар фойдаланилаётган энг янги технологияларини тадбиқ этишга мажбур қилмоқда. Бугунги кунда бутун жаҳон бозори компьютер технологиялари билан тўладир.
Бутун жаҳонда талаб ва таклиф бўйича ахборотлар маълумотлар базасида сақланади, чунки бозор муносабатлари бозорни баҳолаш бўйича ҳудди шундай ахборот таъминоти жиҳатдан қўллаб-қувватлашга зарурият туғилади. Бу хусусан, ҳаммадан аввал йўлдошли алоқа коммуникацион тизимлари, маълумотларнинг йирик банкларига қаратилган глобал ахборот тизимларидир.
Ахборотларни тижоратли тарқатиш саноати ва технологиялари. Замонавий компьютер технологиялари бизнинг фикримизча ахборот манбаларига жадал киришга, уларни олишга, ишлаб чиқишга ва фойдаланувчи учун керакли ахборотларни белгиланган вақтда ва кўрсатилган шаклида ишлаб чиқишга имкон берувчи дастурий техник қурилмалар, коммуникациялар оргтехника ва алоқа воситаларидир.
Керакли маркетинг ахборотларини сақлаш, ишлаб чиқиш ва талаб қилинган шаклида тақдим этишни таъминловчи восита маркетинг ахборот бошқарув тизими бўлади.
Ахборотлар соҳаси корхоналарида маркетингнинг техникаси ва стратегиясини тадбиқ этилиши нафақат катта ҳажмдаги тадқиқот ва ҳисоблаш ишлари сабабли, балки шаклланаётган ахборот маҳсулотлари ва хизматларининг тузилиши, таркиби ва мазмунини режалаштиришда бозор вазиятларини худди шундай ҳисобга олиш мақсадида маркетинг тадқиқотлари жараёнида олинган дастлабки таҳлилий ахборотларини талқин қилишнинг бир маъноли эмаслиги ва уларни ўзлаштиришнинг мураккаблиги натижасида катта қийинчиликлари билан боғлиқ. Ушбу ҳолат ахборот маҳсулотлари ва хизматлари маркетингига замонавий компьютер технологияларини жалб қилишни талаб қилади.
Маркетинг ахборот бошқарув тизимлари – бу ҳаммадан аввал информатиканинг замонавий ахборот коммуникацион ва дастурий воситалари асосида фаолият юритувчи интерактив хизматларнинг маркетинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида маркетинг ахборотларини йиғиш, сақлаш, фаоллаштириш ва ишлаб чиқишни таъминловчи мажмуидир.
Ҳозирги вақтда ҳар томонлама ривожланган жамиятни ахборотлашган деб атайдилар. Замонавий ахборот технологиялари туфайли инсоннинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фаолияти, унинг кундалик мулоқот соҳаси жаҳон цивилизацияси томонидан ишлаб чиқилган тажрибалар, билимлар ва маънавий бойликларни жалб қилиш ҳисобига ҳақиқатдан ҳам чегараси кенгаймоқда.
Инсон яшаётган дунё моддий ва номоддий объектлардан, ҳамда улар ўртасидаги алоқалар ва ўзаро ҳамкорликлардан иборатдир. Сезги органлари асбоблар ёрдамида қайд этилувчи атрофдаги дунёнинг далиллари маълумотлар деб аталади. Улар аниқ вазифаларни ҳал қилган тақдирда ахборотларга айланади. Вазифаларни ечиш натижасида янги билимлар тизимлаштирилади, ҳақиқий ёки текширувдан ўтган қонунлар, назариялар, тасаввурлар ва қарашларнинг бошқа мажмуалари кўринишида умумлаштирилган маълумотлар пайдо бўлади. Кейинчалик бу билимларнинг ўзлари бошқа вазифаларни ечиш ва ўтганларни аниқлаш учун зарур бўлган маълумотларнинг таркибига киришлари керак бўлиши мумкин.
Тижорат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ўзларининг моделларида фойдаланувчиларнинг моделларини ҳам ҳисобга олишга ҳаракат қиладилар.
Шундай қилиб, замонавий ахборот технологиялари ёрдамида яратилаётган ва тарқатилаётган асосий товар «ахборот маҳсулотлари ва хизматлари» дан иборат. Ўз-ўзича маълумотларнинг мавжудлиги, ҳатто ноёб бўлсада, агар фойдаланувчи уларни энг қулай шаклда ололмаса, тижорат муваффақиятини кафолатламайди.
Энг умумий кўринишда ахборотларни тижоратли тарқатишнинг замонавий технологияларида, фойдаланувчилар ўзларининг терминал қурилмалари ёрдамида ахборот маҳсулотлари билан «мулоқот» қиладилар. Улардан асосийси маълумот базалари белгиланган муаммо соҳага тегишли машина ўқийдиган шаклдаги маълумотлар тўпламлари, ҳамда турли маълумотли директориялар МБ да фойдаланувчиларга қидиришни енгиллаштирувчи рубрикаторлар ва бошқа маълумотлардир.
Умуман МБ саноатининг асосий таркибий тузилмалари қуйидагилар:
1. Ахборот маҳсулотлари ва хизматларини шахсан ишлаб чиқарувчилар:
МБ ни ишлаб чиқарувчилар – ахборотларни йиғиш ва уларни машина йиғиш ва уларни машина ўқийдиган шаклга кўчиришни амалга оширувчи иқтисодий объектлар.
Интерактив хизматлар – МБ га интерактив усулда киришни амалга оширувчилар, яъни ахборот маълумотлари ва хизматларини ишлаб чиқарувчилар ва фойдаланувчилар, ҳамда интерактив хизматлар бозорининг асосий элементи бўйича иқтисодий объектлар;
2. Телекоммуникацион хизматлар;
3. Фойдаланувчилар якуний ва оралиқ фойдаланувчиларга ёки ўз мижозларига ахборот қидириш бўйича хизматлар кўрсатувчи воситаларга бўлинадилар.
Ахборот маркетингини ташкил қилиш. Ахборот фаолиятининг тижоратлашгани сари унга ишлаб чиқаришнинг, бошқаришнинг бозор тамойиллари сифатида маркетингнинг умумий тамойиллари асослана бошланди, бунда хўжалик қарорларини қабул қилишнинг асосида бозор ахборотлари ётади, қарорларнинг асосланганлиги эса товарларининг сотилиши билан текширилади. Бунинг натижасида ахборот маркетинги вужудга келади.
Ахборот маркетингининг элементлари қуйидагилардан иборат:
- ахборот бозорини таҳлил қилиш;
- ахборот маҳсулотлари ва хизматларининг нархларини шакллан-тириш;
- ахборот маҳсулотлари ва хизматларини ишлаб чиқарувчилар билан уларни фойдаланувчилари ўртасида ўзаро муносабатларини ўрнатиш;
- реклама – тарғибот тадбирлари.
Ахборот бозорининг таҳлили. Ахборот маркетинги дастурининг ушбу босқичи таклиф қилинаётган ахборот маҳсулотлари ва хизматлари учун уларнинг вазифавий параметрларига мос келувчи эҳтиёжларини аниқлаш орқали бозор ҳолатини белгилашга қаратилган. Уни ўтказишнинг натижаси қуйидагиларга нисбатан тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат бўлади:
- қандай ахборот МАБга киритилиши керак?
- фойдаланувчи МАБ билан ишлашга рози бўлиши учун қандай талаблар қаноатлантирилиши керак.
Қуйидаги саволларга жавоб бериш учун иккита асосий усул қўлланилади: мавжуд МАБ аналоглари ёки маҳсулотларининг таҳлили; талабнинг таҳлили, бозор сигментларига ажратиш унинг асосий элементи бўлади.
Жудаям тез ўзгариб ва ривожланиб бораётган ҳозирги даврда, жамиятимизнинг ҳар бир аъзосидан фан ва илмий-техника ютуқларига асосланган замонавий билимларни мукаммал ўрганишни талаб этилмоқда.
Жаҳон амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, кишиларда иқтисодий тафаккурни шакллантирмасдан туриб, чуқур ва келажакка мўлжалланган ислоҳотларни амалга ошириб бўлмайди.
Информатика, ахборот технологиялари саноати иқтисодиёт соҳаларининг ўзаро алоқалари бир-бирига ҳар томонлама кириб бориши шуни кўрсатмоқдаки, уларнинг мажмуаси миллий иқтисодни ривожлантириш асосини ташкил қилмоқда.
Ўзбекистон ахборот технологияларини тадбиқ этиш ва ривожлантириш учун талай интеллектуал имконият ва ахборот захираларига эга.
Асосий адабиётлар
Андреев А.А и др. “Пластиковые карточки”- М: БДЦ – Прес, 2002 г.
Шоакрамова Н. Банк тизимида мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнини такомиллаштириш. Тошкент, ТДИУ, БМИ, 2004 й.
1. GLOSSARIY
[1] И.А.Каримов. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари.Т, 2009 йил
[2] Каримов И.А Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. //Халқ сузи,-Т.,2010 йил 30январ.
[3] Каримов И.А.Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари-. Т.:“Ўзбекистон” ,2009- 5б
[4] Мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш – давр талаби. Президент Ислом Каримовнинг 2008 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2009 йил 14 февраль.
[5] Каримов И.А”Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори”Т-1997 22 бет
[6] Бегалов Б.А. Ўқув жараёнида ахборот технологияларини қўллаш йўллари ҳақида.,ТДИУ-2005
[7] Э.Кейн. Экономическая статистика и эконометрика. Инглизчадан таржима. -М:, Статистика, 1997.
[8] Э.Кейн. Экономическая статистика и эконометрия. М.: Статистика, 1977.
[9] O’sha manba.
[10] Каримов И.А”Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори”Т-1997 22 бет
[11] . Толипов Ў. “Ўқув тарбия жараёнида педагогик технологияларни жорий этиш” Тошкент 2004 йил 19 бет.
[12]Алимов Р, Ходиев Б, Алимов Қ ва бошқалар. “Миллий иқтисодда ахборот тизимлари ва технологиялари”, Т.: “Шарқ”-2004.
[13] Бегалов Б.А. Ўқув жараёнида ахборот технологияларини қўллаш йўллари ҳақида.,ТДИУ-2005