“КОММУНИКАЦИЯ СОҲАСИНИНГ ИҚТИСОДИЁТИ” ФАНИДАН МАСАЛАЛАР ВА МАШҚЛАР ТЎПЛАМИ

 

1. Келтирилган маълумотлар асосида жами хизматлар ҳажмини натурал кўринишида ўзгаришини ҳисобланг.

 

 

Кўрсаткичлар номи

Режа йил бошидаги миқдор, дона

Режа йилда кутилаётган ўзгариш, дона

1

Телефон аппаратлар:

 

 

1.1.

Корхоналардаги

1500

300

1.2.

Аҳолидаги

4500

800

 

2. Корхона фаолияти берилган маълумотлари асосида

 

Кўрсаткичлар

Базис йили

Ҳисобот йили

Даромад, млн. сўм

5000

5720

Штат, киши

500

520

 

Штат ўсиши натижасида базис йилига нисбатан ҳисобот йилидаги даромад оширишини ҳисобланг.

 

3. Корхона фаолияти берилган маълумотлари асосида

 

Кўрсаткичлар

Базис йили

Ҳисобот йили

Даромад, млн. сўм

80

100

Айланма воситалар, млн.сўм

400

525

 

Айланма воситалар ўсиши натижасида базис йилига нисбатан хисобот йилидаги айланма воситаларни тежалишини аниқланг?

 

4. Хизмат кўрсатиш участкаси штат бирлиги 58 кишини ташкил этади.  Меҳнатни ташкил этишни такомиллаштириш натижасида 8 штат бирлиги бўшатилди. Бунинг натижасида меҳнат унумдорлиги неча фоизга ортади?

 

5. Келтирилган маълумотлар асосида жами хизматлар ҳажми пул шаклида ўзгаришини ҳисобланг?

 

 

Кўрсаткичлар номи

Режа йил бошидаги миқдор, дона

Режа йилда кутилаётган ўзгариш, дона

Бирлик маҳсулот нархи, сўм

1

Телефон аппаратлар:

 

 

 

1.1.

Корхоналардаги

3000

600

900

1.2.

Аҳолидаги

4000

400

600

 

6. Корхона фаолияти берилган маълумотлари асосида

 

Кўрсаткичлар

Базис йили

Ҳисобот йили

Даромад, млн. сўм

5000

5720

Штат, киши

500

520

 

Меҳнат унумдорлиги ўсиши натижасида хосил бўлган штат тежамкорлигини аниқланг?

 

7. Корхона фаолияти берилган маълумотлари асосида

 

Кўрсаткичлар

Базис йили

Ҳисобот йили

Даромад, млн. сўм

5000

5720

Штат, киши

500

520

 

Штат ўсиши натижасида базис йилига нисбатан ҳисобот йилидаги даромад оширишини ҳисобланг.

 

8. Корхонани фаолияти берилган маълумотлари асосида

 

Кўрсаткичлар

Базис йили

Ҳисобот йили

Даромад, млн. сўм

700

1000

Асосий воситалар, млн.сўм

200

250

 

Фонд билан қуролланганлик кўрсаткичини ўсиши натижасида базис йилига нисбатан ҳисобот йилидаги даромад оширишини ҳисобланг.

 

9.  Корхонани фаолияти берилган маълумотлари асосида

 

Кўрсаткичлар

Базис йили

Ҳисобот йили

Даромад, млн. сўм

700

1000

Асосий воситалар, млн.сўм

200

250

 

Фондлар қайтарилиш кўрсаткичи ўсиши натижасида базис йилига нисбатан ҳисобот йилидаги асосий фондларни тежалишини аниқланг

10. Берилган маълумотлар асосида хизмат турлари бўйича  даромадни ўзгариш индексини ҳисобланг.

 

Кўрсаткич номи

Базис йили

Ҳисобот йили

Хат жунатмалари

19200,0

26200,0

Посилкалар

4500,0

5400,0

Телеграммалар

1420,0

2610,0

 

Методик кўрсатмалар.

МИСОЛ. Меҳнат тақсимоти.

Агар детальни ишлаб чиқариш бўйича 5 ишлаб чиқариш жараёнларининг давомийлиги 0,5; 1,5; 0,25; 0,75; 1,0 (мин) бўлса, ҳамда соатига 480та деталь ишлаб чиқарилаётган бўлса ишлаб чиқариш занжиридаги ишчилар жойлашувини ва уларнинг умумий сонини аниқланг.

ЕЧИШ. Давомийлиги бўйича энг минимал жараённинг меҳнат сиғими аниқланади: 480×0,25=120 мин. Ишловчиларнинг зарур бўлган сони 2та (120:60). Қолган жараёнлар учун ишловчилар сони қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

Чi=ti / tmin

Бу ерда t-вақт, Ч- ишловчилар сони.

Шундай қилиб,биринчи жараёнда 4 киши,(0,5/0,25× 2), иккинчисида-12та (1,5/0,25×2), учинчисида-2та, тўртинчисида-6та (0,75/ 0,25×2) ва бешинчисида-8та ишчи (1,0 / 0,25×2). Жами-32 киши.

Текшириш. 480 та деталнинг меҳнат сарфи 1920 мин (480×4). 32 та ишчи ҳам соатига 1920 мин ишлайди (32×0), шундай экан занжиримиз тўхтовсиз ишлайди.

МИСОЛ. Меҳнат тақсимоти чегараларини аниқлаш.

Меҳнат тақсимоти турлича бўлган шароитда бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришга кетадиган вақт сарфи жадвалда келтирилган. Меҳнат тақсимотининг иқтисодий чегарасини аниқланг.

Кўрсаткич

Меҳнат тақсимоти шакллари

предметли

деталли

жараёнли

Иш вақтининг суммар харажати

15,3

13,9

16,4

Иш вақтининг энг кам суммар харажати меҳнат тақсимотининг 2-шаклида. Шунинг учун у меҳнат тақсимотининг иқтисодий чегараси ҳисобланади.

МИСОЛ. Агар 1-сида бир ойда бажарилаётган ишлар меҳнат сарфи 4569 норма-соат,2-сида-5860 ва 3-сида-2513 норма-соат бўлса цехнинг ўзаро боғлиқ участкаларида минимал, бироқ етарли ишчилар сонини ҳисобланг. Ишлаб чиқариш нормалари режасининг бажарилиши мос холда 118, 124 ва 111%, битта ишчининг иш вақти жамғармаси 176 соат.

ЕЧИШ. Ҳар бир участка бўйича ишчилар сони қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:

Ч(Тн×100): (Фв×Пвн)

Бу ерда: Тн-участка бўйича ишлар ҳажмининг нормадаги меҳнат сиғими;

Фв-Ҳисобот давридаги битта ишчининг иш вақти жамғармаси;

Пвн- режалаштирилаётган ишлаб чиқариш нормалари бажарилишининг ўртача фоизи.

Бизнинг мисолимизда Ч1═4569×100:176×118═22 киши;

Ч2═5860×100:176×124═27 киши; ва Ч3═2513×100:176×111═13 киши.

МИСОЛ. Агар ишчилар ўз оператив вақтларининг 10% ини ўз-ўзларига ҳизмат кўрсатишга сарфлаётган бўлсалар, асосий ишчиларга ҳизмат кўрсатиш учун зарур бўладиган ёрдамчи ишчиларнинг минимал,бироқ етарли сонини аниқланг. Цехдаги асосий ишчилар сони 300 киши, сменадаги оператив вақт 410 минут.

ЕЧИШ. Ўз-ўзига ҳизмат кўрсатишга кетаётган оператив вақт сарфлари йиғиндиси 12300 минут (300×410×0,1) Зарур бўлган ёрдамчи ишчилар сони 330 киши. (12300:410).

Масалалар.

1.                     Детални тайёрлаш жараёни 5та ўзаро боғлиқ ва кетма-кет бажариладиган операциялардан иборат бўлиб, уларнинг меҳнат сиғими 16,22,4,31 ва 15 минут. Агар смена ичидаги деталлар ишлаб чиқариш режаси 240 дона бўлса, ҳар бир операцияни бажариш учун ва умуман ишлаб чиқариш занжирига зарур бўлган ишчилар сонини аниқланг. (Тсм-8соат)

 

2.  Цехнинг учта ўзаро боғлиқ ишлаб чиқариш участкаларида нормаланган ишлар меҳнат сиғими 2050,3440 ва 1890 норма-соатни ташкил қилади. Агар биринчи икки участкада битта ишчининг ойлик иш вақти жамғармаси 176 соатдан бўлса, учинчисида белгиланган қисқартирилган иш куни бўйича-154 соат бўлса участкалар бўйича ишчилар сонини ва уларнинг цехдаги умумий сонини аниқланг.

3.  Цехда 100та асосий станокчи ишчилар бор. Смена давомида уларнинг ҳар бири кесувчи асбобни чархлаш учун 35 минут ва ярим маҳсулотни келтириш учун 42 минут сарфлайди. Асбоб чархловчи ва автокарларни ҳайдовчилардан иборат ёрдамчи ишчилар бригадасини ташкил қилинса асосий ишчилар ёрдамчи ишлардан озод бўладилар. Уларнинг ҳар бирини сменадаги оператив вақти 343дан 420 минутгача кўпаяди.Агар иҳтисослаштирилган бригада шароитида бу ишларнинг меҳнат сиғими 20% камайса ёрдамчи ишчилар бригадасидаги асбсбларни чарҳловчи ва автокарлар ҳайдовчиларининг сонини ҳисобланг.

4.  Смена давомида 200 та қўл соати ишлаб чиқарилади. Битта соатни ишлаб чиқариш учун кетадиган норма-соатлар йиғиндиси 80 минутни ташкил қилади. Агар жараёнларнинг меҳнат сарфи 1:1:3:2:0.5:0.25:0.5 га тенглаштирилган бўлса ишчиларнинг смена бўйича сонини ва иш жойлари бўйича тақсимланишини аниқланг. (33 киши; 4, 4, 12, 8, 2, 1, 2киши)

5.  Агар беш хил вариантда битта тайёр маҳсулотга йиғиндиси бўйича кетадиган вақт сарфи қуйидагича берилган бўлса ( 1-жадвал), меҳнат тақсимотининг иқтисодий чегарасини аниқланг.

1-жадвал

Вақт сарфлари

Меҳнат тақсимоти вариантлари

Предметли

10 миндан

кўпроқ

Деталли

5-10 мин.

Йириклашти-

рилган тех.

операциялар

бўйича 2-5 мин

Майда

операциялар

бўйича

Алохида иш харакатлари бўйича 30 мин. гача

Асосий иш

16

12

8

6

5

Ёрдамчи иш

4

6

7

8

9

транспорт

0.5

1.5

2.0

4.5

6.0

Жараёнлараро

-

0.9

1.9

2.6

3.6

Туриб қолишлар

0.1

0.3

1.0

1.5

3.0

Бажарувчининг дам олиши

0.8

1.0

1.3

1.6

2.0

 

Ишлаб чиқариш вазияти

Цехдаги ишчиларнинг иш вақти баланси қуйидаги кўрсаткичлар билан берилган (смена вақтига нисбатан % да).

Тайёрлов якунловчи босқич

10 (норматив 6,25)

Оператив иш

49 (норматив 75,7)

Бартараф қилиб бўлмайдиган технологик танаффуслар

8 (норматив 8)

Асосий ишчиларнинг ўз иш жойларига  ҳизмат кўрсатиши:

А) ускуналарни созлаш

 

6 (норматив 2)

Б)асбобларни тайёрлаш

3 (норматив 2)

В)материалларни етқазиб бериш

4 (кўзда тутилмаган)

Дам олиш ва шахсий эҳтиёжлар

9 (норматив 6)

Нарядчи ва устанинг айби билан иш вақтининг бекор сарф бўлиши

11 (кўзда тутилмаган)

Асосий ишчилар сони 78 киши, усталар-2 та, нарядчи- 1та. Меҳнатни ташкил қилишни яхшилаш имкони бўлган вариантларни баҳоланг ва шунинг ҳисобига барча персоналга нисбатан меҳнат унумдорлиги ўсишини ҳисобланг.

1-кичик гуруҳ учун вариант

Индивидуал меҳнатни ташкил қилиш усулини сақлаган холда асосий ишчиларнинг иш жойига ҳизмат қилишдан озод этиш, бунинг учун керакли бўлган ҳар хил соҳадаги ёрдамчи ишчиларни жалб этиш (қандай, нечта. Ҳар бири учун сменадаги оператив вақт 364 минут). Меҳнат унумдорлиги ўсишини ҳисобланг.

2-кичик гуруҳ учун вариант

Уста-бригадирлар ва ёрдамчи мутаҳассис ишчилардан иборат иккита йириклаштирилган мажмуавий бригадани ташкил этиш. (Ҳар бир бригада учун нечта ва қандай). Технологик танаффуслар вақтидан қандай фойдаланиш керак? Меҳнат унумдорлиги ўсишини ҳисобланг.

3-кичик гуруҳ учун вариант

Учта асосий ишчилар бригадасини ва битта иш жойларига хизмат кўрсатувчи бригадани ташкил қилиш (унинг таркиби ва сонини асослаш). Уста ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича нарядчини бригадани ишлаб чиқаришининг қисман ишбайига ўтқазиш. Меҳнат унумдорлиги ўсишини ҳисобланг.

 

 

 

 

 

Методик кўрсатмалар

Мамлакат, ҳудуд ёки туманлардаги меҳнат ресурслари сонини аниқлашдаги бошланғич маълумотлар бўлиб, ушбу ҳудуд аҳолисининг сони, таркиби ва ҳаракати кўрсаткичлари ҳизмат қилади.

Бунда қуйидаги кўрсаткичлар назарда тутилади.

1)    Йил давомида аҳолининг ўртача йиллик сони Р:

 

Р= (Рб+Ро) /2

 

бу ерда Рб – аҳолининг йил бошидаги сони;

              Ро - аҳолининг йил охиридаги сони;

 

2) Йил давомида умумий туғилиш коэффициенти (n) (промиллда);

n=Ni/P.1000;

 

3) Йил давомида умумий ўлим коэффициенти (m) (промиллда);

m=Nj/P.1000;

 

4) Йил давомида аҳолининг табиий ўсиши (камайиши) (E);

 

                                                                          Е=Ni-Nj

 

бу ерда Ni – йил давомида туғилганлар сони;

             Nj – йил давомида ўлганлар сони;

 

5) Аҳолининг табиий ўсиш  коэффициенти (кт) (промиллда);

Кт=Е/Р,1000;

 

6) Йил давомида аҳолининг механик (миграцион) кўпайиши (камайиши) (С):

C=Mi - Mj ;

 

Бу ерда Mi – йил давомида кўчиб келган аҳоли сони;

              Mj – йил давомида кўчиб кетган аҳоли сони;

 

7)  Аҳолининг механик кўпайиши коэффициенти (КМ);

 

Км =С/Р.1000;

8) Йил давомида аҳолининг умумий кўпайиши (∆P)

 

                                                               P=E+C;

9) аҳолининг умумий ўсиш коэффициенти (ко) (промиллда);

 

Ко=∆Р/Р.1000;

 

10) таҳлил қилинаётган йил охирига ёки келаси йил бошига аҳоли сони башорати (Рк):

Pk=PH+E+C.

 

Меҳнат ресурслари меҳнатга лаёқатли ёшдаги, ҳамда меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта ёшдаги ишлаётган фуқаролардан ташкил топади.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига асосан меҳнатга лаёқатли ёш чегараси эркаклар учун 16-60; аёллар учун 16-55 ёш ҳисобланади. Бироқ одам организмига қаттиқ таъсир этувчи психофизиологик омиллар билан боғлиқ баъри бир касбий фаолият турлари учун пенсияга чиқиш чегараси 5-10 баъзан ундан ҳам кўпроққа қисқаради. Бу ноқулай оғир меҳнат шароитлари билан боғлиқ ишлаб чиқаришга (масалан кончилар), ҳамда йиллар давомида “меҳнат формаси”ни тутиб туриш имконияти йўқолишига (масалан балериналар) тегишли.

Реал ҳаётда кўпгина интиёзли пенсионерлар ўз ишида ёки бошқа ишларда меҳнат қилишни давом еттирадилар, ш.у. меҳнат ресурслари таркибига кирадилар. Ишламайдиганлари эса улар таркибидан чиқарилади.

Меҳнатга лаёқатли ёшдаги одамларнинг маълум қисмини соғлиғининг ёмонлиги туфайли ҳеч қачон ишламаган ёки ишламай қўйганлар ташкил қилади.

Улар I ва II гуруҳ ногиронлари бўлиб, уларни давлат пенсия билан таъминлайди.

Шундай қилиб меҳнат ресурслари сони қуйидагича аниқланади:

МР=Рмлног+Рпен+Рўсм;

 

Бу ерда Рмл-меҳнатга лаёқатли аҳоли сони;

        Рног-I-II гуруҳ ногиронлари ва имтиёзли пенсионерлар;

        Рпен-пенсия ёшида ишлаётганлар;

        Рўсм-16 ёшгача бўлган ишлаётган ўсмирлар;

Меҳнат ресурсларининг табиий кўпайиши (МРт)

 

                                                      МРткч;

 

Бу ерда  Рк - меҳнатга лаёқатли ёшга тўлганлар;

               Рч-меҳнатга лаёқатли ёшдан чиққанлар;

Меҳнат ресурсларининг миграцион кўпайиши, ҳамда меҳнат ресурслари сони динамикасининг нисбий кўрсаткичлари (умумий, тибиий ва механик кўпайиш коэффицентлари) барча аҳоли учин ўхшаш кўрсаткичларни ҳисоблаш каби аниқланади.

 

1.Агар жорий йил бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлса келаси йилнинг бошида меҳнатга лаёқатли аҳоли сонини аниқланг: йил бошида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 70 млн. киши; йил давомида меҳнатга лаёқатли ёшда ўлганлар – 0,2 млн.киши; ушбу йилда меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган ёшлар – 2 млн.киши; жорий йилда пенсия ёшига етганлар-1,6 млн. киши.

2. Меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 80 млн.кишини ташкил қилади, ш.ж. ишламайдиган I-II гуруҳ ногиронлар – 1,2 млн.киши; ишлайдиган ўсмирлар-0,1 млн.киши; ишлайдиган пенсионерлар – 4,5 млн.киши.

Меҳнат ресурслари сонини аниқланг.

3. Шаҳарда аҳоли сони 120 минг кишини ташкил қилади, базис даврда аҳолининг ўсиш коэффиценти-100 промилл, меҳнат ресурслари улуши – 50%.

Меҳнат ресурсларининг аҳоли сонидаги улуши ўзгармагани ҳолда режалаштирилаётган давр бошига аҳоли ва меҳнат ресурсларининг истиқболдаги сонини аниқланг.

4. Агар меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 750 минг киши бўлса, улардан меҳнатга лаёқатли ёшдаги I-II гуруҳ ногиронлар –10 минг киши, 16 ёшгача бўлган ишловчи ёшлар – 15 минг киши, меҳнатга лаёқатли ёшдан юқори ёшда ишловчилар – 55 минг киши бўлса меҳнат ресурслари сонини аниқланг.

5. Агар режалаштирилаётган давр бошида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 1 млн.киши; меҳнатга лаёқатли ёшга кирувчи аҳоли сони 30 минг киши; меҳнатга лаёқатли ёшдан чиқиб кетувчилар – 22 минг киши; меҳнатга лаёқатли ёшда ўлганлар – 5 минг киши; меҳнатга лаёқатли ёшдаги механик ўсиш – 3 минг киши бўлса режалаштирилаётган давр охирида меҳнатга лаёқатли аҳоли сонини аниқланг.

6. Йил бошида меҳнатга лаёқатли ёшдаги вилоят аҳолиси 1 млн. кишини ташкил қилган, пенсия ёшидаги ва 16 ёшгача бўлган ишловчилар сони 40 минг кишидан иборат.

Йил давомида меҳнатга лаёқатлилар таркибида  қуйидаги ўзгаришлар юз берди: 250 минг киши меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган; 90 минг киши бошқа вилоятлардан кўчиб келган; пенсия ёшида ишловчилар 20 минг киши; пенсия ёшига, ногиронликка ўтганлар ва ўлганлар 200 минг киши; 15 мингта пенсионерлар ишлашдан тўхтаган; меҳнатга лаёқатли 75 минг киши бошқа худудларга кўчиб кетган.

Йил боши ва охирида меҳнат ресурслари сонини; меҳнат ресурсларининг умумий, табиий ва механик ўсишни ҳамда мос равишда меҳнат ресуслари ҳаракати коэффицентларни ҳисобланг.

7. Аҳолининг умумий ўсиш коэффиценти 10 промилл, аҳолининг умумий сонидаги меҳнат ресурслари улуши базис даврига нисбатан 0,01 пунктга пасайиши, режалаштирилаётган давр бошида аҳоли сони 10 млн.киши, меҳнат ресурслари – 6 млн.кишини ташкил қилгани ҳолда ҳудуд бўйича меҳнат ресурсларининг истиқболдаги сонини ҳисобланг.

8. Йил бошида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 1 млн.киши; меҳнатга лаёқатли ёшга тўлганлар 30 минг киши; шу ёшлардаги ўлганлар 5 минг киши; меҳнатга лаёқатли ёшдан ошганлар 35 минг киши; бошқа ҳудудлардан келганлар 350 минг киши; кетганлар – 100 минг киши бўлса йил охирида ҳудудда меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сонини аниқланг.

9. Табиий ўсиш коэффиценти 20 промиллл, механик ўсиш коэффиценти 30 промилл бўлса шаҳар аҳолисининг ва меҳнат ресурсларининг истиқболдаги сонини аниқланг.

Барча  аҳоли сонидаги меҳнат ресурслари улуши базис даврига нисбатан 0,01 пунктга  юқори. Режалаштирилаётган давр бошида аҳоли сони 1 млн. киши, меҳнат ресурслари – 500 минг кишини ташкил қилган.

10. Ҳудудда меҳнатга лаёқатли аҳоли 2 млн. кишини ташкил этади. Шулардан ишламайдиган 1 ва 2 гуруҳ ногиронлари 80 минг киши, ишловчи ўсмирлар 10 минг киши, ишловчи пенсионерлар 180 минг кишини ташкил этган бўлса ҳисобот даврида жами меҳнат ресурслари сонини аниқланг.

11. Туман аҳолиси 01.01.2009 йилда 530 минг кишини, 01.01.2010 йилда эса, 570 минг ташкил этади. Йил давомида туманда туғулганлар сони 6300 киши ва вафот этганлар сони 4200 киши. Шу йил туманга доимий яшаш учун 44800 киши кўчиб келган ва тумандан 6900 киши кўчиб кетган. Туман аҳолисининг табиий ва механик ҳаракатлари натижаси ва интенсивлиги коэффицентини топинг ва хулоса ёзинг.

12. Шаҳар аҳолиси 01.01.2010 йилда 500 минг киши, 01.01.2011 йилда эса-480 минг кишини ташкил этади. Шаҳар кўчиб келиш коэффиценти йилига 7% фоизни, кўчиб кетиш коэффиценти йилига 10% эканлиги маълум бўлган ҳолда аҳолининг табиий ўсиш коэффицентининг топинг.

13. Ҳудуднинг аҳоли сони 2 йиллик давр бошида 100 минг.кишини шундан меҳнат ресурслари салмоғи 60 фоизни ташкил этади. Ҳудуднинг 1 ва 2 йил даври учун меҳнат ресурсларининг сонини қуйидаги маълумотлар асосида аниқланг:

1 йилда аҳоли сони йил бошига нисбатан 1 фоизга ошган. 2 йилда эса 1 йилга нисбатан 1,5 фоизга ошган. Меҳнат ресурсларини умумий аҳоли сонидан салмоғи 1 йилда йил бошидагига нисбатан 0,015 га 2 йилда эса 0,02 га камайган.

14. Вилоят аҳолиси 31.12.2010 йилда 300 минг кишини ташкил қилди. Йил давомида вилоятда 3025 туғулганлиги ва ўлиш коэффиценти 11% эканлиги маълум бўлганда 2010 йилда вилоят аҳолисининг умумий ўсишини топинг.

15. Йил бошида худуддаги меҳнат ресурсларининг сони 2100 минг кишини ташкил этди. Йил давомида 160 минг кишини ишлаётган ўсмирлар ташкил этди.

280 минг киши пенсия ёшига етди, улардан 100 минг киши ишини давом эттирди (йил давомида); меҳнат ресурсларини таркибидан 9 минг киши 1 ва 2 гуруҳ ногирони бўлди, 7000 киши эса вафот этди. Ҳудудда меҳнат ресурсларининг механик ҳаракати қолдиғи 1 йилда 25000 кишини ташкил этди.

1 йилда ҳудуддаги меҳнат ресурсларининг сонини ўзгаришини ва унинг йил оҳиридаги сонини аниқланг.

16. Вилоят аҳоли сонини ҳисобга олиш санасида меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони 1 млн.кишини, шундан 45 фоизи шаҳарда яшаши, қолгани эса қишлоқда яшаши аниқланади. Қуйидагилар аниқ бўлганда рўйхатга олишдан кейинги йил бошидаги меҳнат ёшидаги шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сонини топинг.

1.  Меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони 40 минг киши (25 минг киши шаҳарда қолгани эса қишлоқда)

2.  Меҳнатга лаёқатли ёшдан чиқадиган аҳоли сони 22 минг киши (12 минг шаҳарда қолгани эса қишлоқда)

3.  Меҳнатга лаёқатли ёшдаги ўлганлар сони 5 минг киши (3 минг киши шаҳарда қолгани эса қишлоқда)

4.  Шаҳар чегарасидан меҳнатга лаёқатли ёшда бўлган 3 минг киши чиқиб кетди (2 минг шаҳарда қолгани эса қишлоқда)

 

 

 

 

Бозор хўжалиги тизимида меҳнат бозори

Методик кўрсатмалар

Масала. Мамлакат бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд.

Кўрсаткичлар

Ўлчов

бирлиги

Базис давр

Ҳисобот даври

Иш билан банд аҳолининг умумий сони

Ш.ж. эркаклар

Минг киши

 

 

5000

 

2890

5100

 

2960

Жами ишсизлар

Ш.ж. аёллар

-/-

100

45

110

55

Аҳолининг умумий сони

Ш.ж. эркаклар

-/-

11200

5460

11360

5520

ЯИМ

Млрд.дол.

20.0

20.6

Аниқлаш керак:

1)                    фаол аҳолини;

2)                    аҳолининг фаоллик коэффициентини;

3)                    иқтисодий фаол аҳоли учун иш билан бандлик ва ишсизлик коэффициентини;

4)                    ишсизлик оқибатида йўқотишларни;

Ечиш:

Кўрсаткичлар

Ўлч.бир.

Базис даври

Ҳисобот даври

Фаол аҳоли (1+3)

Минг к.

5100

5210

Иқтисодий фаол аҳоли (8:5)

%

45.5

45.9

Фаол аҳолининг бандлик даражаси (1:8)

%

98.04

97.89

Фаол аҳолининг ишсизлик даражаси (3:8)

 

 

 

Меҳнат унумдорлиги(7:1)

минг. дол

4.0

4.04

Ишсизликдан йўқотишлар(12:3)

млн.дол.

400.0

444.3

 

Масала.Мамлакат бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд(минг киши):

Йил бошида аҳоли сони -15250, охирида эса – 15360.  Йил давомида туғилганлар 310, ўлганлар 190. Ўртача йиллик ишсизлик коэффициенти умумий аҳоли сонига нисбатан 2% ва фаол аҳоли сонига нисбатан 4%.

Аниқлаш керак:

-Аҳолининг туғилиш, ўлиш ва табиий кўпайиш коэффициентини;

-Аҳолининг абсолют механик ўсишини ва механик ўсиш коэффициентини;

-Иш билан бандлар, ишсизлар ва иқтисодий фаол аҳолининг ўртача йиллик сонини;

-Жами аҳолига ва фаол аҳолига нисбатан иш билан бандлар коэффициентини;

-Аҳолининг фаоллик коэффициентини.

Ечиш:

1.Аҳолининг ўртача йиллик сони. (15250+15360) : 2=15305

2.Зарур коэффициентларни аниқлаймиз:

-туғилиш коэффициенти 310/15305=20.25%

-ўлиш коэффициенти 190/15305=12.42%

-табиий кўпайиш коэффициенти 20.25 - 12.45 =7.83%

3.Абсолют механик ўсиш: (15360 - 15250) – (310 - 190) = -10

-механик ўсиш коэффициенти: (-10/15305) = -0.65%

4. Ишсизларнинг ўртача йиллик сони: 15305 · 0.02=306.1

5. Иқтисодий фаол аҳолининг ўртача йиллик сони: 306.1 /0.04=7652.5

6. Иш билан банд аҳолининг ўртача йиллик сони:7652.5-306.1=7346.4

7. Иш билан бандлик коэффициентилари:

 -жами аҳолига нисбатан: 7346.4/15305 =0.48=48%

 - фаол аҳолига нисбатан: 7346.4/7652.5 = 0.96=96%

8. Аҳолининг фаоллик коэффициенти: 7652.5/15305 = 0.5=50%

 

МАСАЛАЛАР

1. Мамлакат бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд (млн.киши):    

Кўрсаткичлар

1995-1999йй

2000-2004йй

2005-2009йй

2010й

Давр бошига аҳоли сони

354,6

358,6

363,6

370,8

Туғилганлар сони

23,46

23,32

22,14

4,32

Ўлганлар сони

21,65

21,12

19,44

3,87

Механик ўсиш

 

 

 

-0,05

Етмаётган кўрсаткичларни ҳисоблаш ва аниқлаш керак:

1) 2005-2009 йилларда аҳолининг ўсиши(ўртача йиллик) ва ўсиш суръатларини;

2) 2000-2004 йиллардаги туғилиш, ўлим, ўртача умр кўриш (ўртача йиллик) коэффициентларини;

3) умумий, табиий,механик ўсиш коэффициентларни.

2. Мамлакат аҳолисининг ёш бўйича тақсимланиши ҳақида қуйидаги маълумотлар мавжуд(умумий аҳолига нисбатан %):

Йиллар

Ёши

20 гача

20-60

60дан юқори

1970

31,8

52,8

 

1990

30,1

 

17,9

2010

 

55,4

20,4

Аҳолининг ўртача ёшини ва динамикасини ҳисобланг.

3. Қуйидаги шартли маълумотлар мавжуд(минг киши):

Ёши

Жами

Шу жумладан

эркаклар

аёллар

Жами аҳоли

15360

8796

 

Ш.ж. фаол аҳоли

7636

 

2186

Улардан:15-25ёшда

414

273

 

           25-65ёшда

 

4967

 

           65-75ёшда

376

 

 

Ишсизлар сони

218

106

 

 

Аниқлаш керак:

1)жами аҳоли, эркаклар,аёллар учун фаоллик коэффициентини;

2)жами аҳоли ва фаол аҳоли учун иш билан бандлик ва ишсизлик коэффициентини;

3)фаол аҳолининг ва фаол ёшдаги эркаклар ҳамда аёлларнинг ўртача ёшини.

4. Куйидаги шартли маълумотлар мавжуд (минг киши):

-1.01.га аҳоли сони                  1250

-1.03га аҳоли сони                   1255

-1.06га аҳоли сони                   1260

-1.09га аҳоли сони                   1262

-1.01га аҳоли сони                   1270

туғилиш коэффициенти             16,7% 

табиий ўсиш коэффициенти        7,8%0

механик кўпайиш коэффициенти  6,4%0

Ишсизлар сони куйидагини ташкил қилди:

А) иқтисодий фаол аҳолига нисбатан  5,2%

Б) жами аҳолига нисбатан               2,7%

Аниқлаш керак:

- ўлим коэффициентини;

- умр кўриш коэффициентини;

- механик камайиш коэффициентини;

- механик кўпайиш коэффициентини;

- барча абсолют кўрсаткичларни (туғилганлар, ўлганлар, абсолют, табиий, механик ўсиш сонини);

- иқтисодий фаол ва иш билан банд аҳоли сонини.

5. Қуйидаги шартли маълумотлар мавжуд (минг киши).

Аҳоли сони:

-1.01.2009 – 2000

-1.02.2009 – 2100

-1.04.2009 – 2150

-1.07.2009 – 2200

-1.10.2009 -  2400

-1.01.2010 – 2350

Йил давомида тууғилганлар-20,4; ўлганлар-6,5; кўчиб келганлар-41; ишсизлик коэффициенти ўртача аҳоли сонига нисбатан –2,5%ни, фаол аҳолига нисбатан 4,1; ташкил қилди.

Аниқлаш керак:

А) аҳолининг табиий ва механик харакатини;

Б) фаол аҳолини ва фаоллик коэффициентини;

В) фаол аҳоли учун ва барча аҳоли учун иш билан бандлик коэффициентини.

6. Мамлакат аҳолиси сони йил бошида 15150минг кишини, йил охирига эса 15250 минг кишини ташкил қилди. Ишсизликнинг ўртача йиллик  коэффициенти умумий аҳолига нисбатан 2,0% ва фаол аҳолига нисбатан 4% ташкил қилди. Туғилганлар сони 350 минг киши, ўлганлар эса 195 минг киши.

Аниқлаш керак:

- фаол аҳолини ва аҳолининг фаоллик коэффициентини;

- аҳолининг туғилиш ва ўлиш коэффициентини;

- абсолют, табий ва механик ўсишни;

- фаол ва барча аҳолининг иш билан бандлик коэффициентини.

7. Аҳоли сони ҳақида ушбу маълумотлар мавжуд(минг киши)

Ҳудудлар

2009

2010

2011

Қорақалпоғистон

1515,3

1546,1

1564,0

Навоий

787,4

797,6

807,4

Сирдарё

645,9

660,6

670,0

Фарғона

2680,4

2747,3

2819,1

-Ҳудудлардаги аҳолининг ўртача йиллик ўсиши ва ўсиш суръатларини аниқланг.

2009-2011 йиллар учун келтирилган ҳудудлар аҳолиси сонини тавсифлайдиган доиравий диаграмма тузинг. (уларнинг умумий сонини 100% деб қабул қилинг).

8. 2011 йилда иқтисодий фаол аҳоли қисми 280 минг кишини, иш билан банд бўлмаган ишга жойлашишига муҳтож шахслар 98 минг кишини, иҳтисодиётнинг расмий секторида иш билан банд бўлганлар 70 минг киши, деҳқон хўжаликларида иш билан банд бўлганлар 65 минг кишини ташкил этган бўлса шу йилдаги иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан банд бўлганларни аниқланг. (47 минг киши)

9. 2010 йилда меҳнат ресурсларининг иш билан бандлик даражаси 80% ни, иш билан бандлар сони 544000 кишини, ишга жойлашишга муҳтож шахслар салмоғи 20%ни ташкил қилган бўлса ишга жойлашишга муҳтож шахслар сони аниқлансин.(136000 киши)

10. Туман аҳолиси сони тўғрисида қуйидаги маълумотлар келтирилган:

- мавжуд аҳоли сони – 500 минг киши

- вақтинча яшаётганлар -5 минг киши

- вақтинча йўқлар -3 минг киши

Йил давомида қуйидаги ўзгаришлар содир бўлди:

- туғилганлар - 8 минг киши

ш.ж. доимий аҳолига тўғри келган туғилганлар сони - 6.5 минг киши

- ўлганлар - 5 минг киши

ш.ж. доимий аҳолига тўғри келган ўлганлар сони - 4.2 минг киши

- кетганлар сони – 2,3 минг киши

- келганлар сони – 4 минг киши

- йил охирида вақтинча яшовчилар сони 0.6 минг кишига кўпайган

- вақтинча йўқлар 1.2 минг кишига камайган.

Аниқлаш керак:

1.  Йил боши ва охирида доимий аҳоли сонини;

2.  Йил охирида мавжуд аҳоли сонини;

3.  Доимий аҳолининг ўртача йиллик сонини;

4.  доимий аҳолининг табиий ва механик харакати кўрсаткичларини.

(500минг киши)

Муаммоли вазият

Мамлакат аҳолиси – 12 млн киши. Шундан 8 млн.киши меҳнатга лаёқатли ёшда. Мамлакатдаги ишсизлик холати қуйидагилар билан характерланади:

240 минг киши таркибий ўзгаришлар туфайли ишини йўқотган ва меҳнат бўлимларида рўйҳатда туради;

500 минг киши қишлоқ жойларда яшайди ва ёлланма ишга эга эмас, шахсий хўжаликларда шуғулланадилар. Меҳнат бўлимларида рўйхатдан ўтмаганлар.

60 минг киши иш қидиришдан умидини узиб, иш қидирмай қўйганлар.

Вазифа

1.  Мамлакатдаги меҳнат бозорининг холатини тавсифланг, ишсизлик даражаси ЯИМ га таъсир қиладими, ишсизлик даражасини камайтириш лозимми.

2.  Ишсизликни камайтириш имконини берадиган чора-тадбирлар рўйхатини тузинг.

3.  Дельфи техникасиадн фойдаланиб энг яхши  ғояни танланг.

Методик кўрсатмалар:

Масалани индивидуал ўқинг.

Масалани ечими натижаларини биргаликда муҳокама қилинг

Муаммони ҳал қилишнинг чораларини индивидуал ўйланг.

Барча берилган фикрларни биргаликда муҳокама қилинг

Муаммони якуний ечимини формулировка қилинг

 

ДЕЛЬФИ ТЕХНИКАСИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Муқобил ғояларни баҳолаш варағи (намуна)

Қ

М у қ о б и л   ғ о я л а р

1 – чи

2 – чи

3 – чи

n- чи

р

б

к

р

б

к

Р

б

к

р

б

к

А

1

2

2

3

4

12

 

 

 

 

 

 

Б

2

2

4

3

6

18

 

 

 

 

 

 

В

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Г

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кўпайтма йиғиндиси

30

 

32

 

 

 

 

Бу ерда Қ-қатнашувчи фамилияси;

           Р-ранг бўйича баҳо (1-дан – энг муҳим таклиф, охорги n-гача унчалик муҳим бўлмаган, иккинчи, учинчи ва ҳоказо таклифлар)

           Б-ғояни амалга оширишнинг тежамлилиги бўйича баллардаги баҳоси (1-энг юқори баллдан, 10-энг паст баллгача);

           К- кўпайтма РхБ

 

Иш билан бандлик ва ишсизлик

Методик кўрсатмалар

  Меҳнат бозоридаги вазият фақатгина иш билан бандлар ва ишсизларнинг абсолют сони орқали эмас, балки иш билан бандлик ва ишсизлик даражаси орқали ҳам баҳоланади.

  Ҳақиқатдаги ишсизлик даражаси қуйидагича аниқланади.

 

                                                 УБ-ишсизлик даражаси

              УБ =  Б/ Эа * 100       Б-ишсизлар       

                                                  Эа-Иқт.фаол аҳоли.

 

Иқтисодий фаол аҳоли сонини ҳисоблаш;

Эа =3+Б                        З-иқтисодиётда бандлар сони

                                                   Б-иш қидираётган ишсизлар.

 

Иқтисодий фаол аҳолининг бандлик даражаси қуйидагича

 

                                                      УЗ = 3/Э *100.

 

Меҳнат ресурсларининг иш билан бандлик даражаси қуйидагига тенг:

 

     УЗт = З/ТР * 100.

 

1. 2011 йилда мамлакат меҳнат ресурслари 86 млн.кишини ташкил қилган, ш.ж. меҳнатга лаёқатли ёшдагилар-81,3 млн.киши, ўсмир ва пенсия ёшидаги ишлаётганлар – 4,7 млн. киши. Улардан миллий иқтисодиётда бандлар (шахсий томорқа хўжаликда бандлардан ташқари) 69,5 млн. кишини; ўқиётганлар – 5,6 млн.киши; ҳарбий хизматчилар – 2,4 млн. киши; меҳнатга лаёқатли ёшдаги банд бўлмаганлар – 8,5 млн.киши, шу жум. мажбуран банд бўлмаганлар (иш қидираётганлар)3,3 млн.киши.

Иқтисодиётда иш билан банд бўлган меҳнат ресурслари улушини ва турли ижтимоий фойдали фаолият билан банд аҳоли  улушини аниқланг. Бандликнинг турлари бўйича меҳнат ресурсларининг тақсимланиши самарадорлигини таҳлил қилиб, хулоса ёзинг.

2. Иқтисодий фаол аҳоли таркибидаги бандлар сони-85 млн. киши; ишсизлар сони – 15 млн.киши; бир ой ўтгач 85 млн. кишидан ишлаётганларнинг 0,5 млн.таси ишдан бўшаб иш қидираётган; расмий рўйхатдан ўтган ишсизларнинг 1 млн. таси иш қидиришни тўхтатган бўлса ишсизликнинг бошланғич даражасини, 1 ойдан сўнг иш билан бандлар ва ишсизлар сонини ҳамда ишсизлик даражасини ҳисобланг.

3. Ҳақиқатдаги ЯММ 750 млрд.дол., ишсизликнинг табиий даражаси 5%, ишсизликнинг ҳақиқатдаги даражаси 9% бўлса мамлакатимизда қиймат кўринишдаги қанча маҳсулот ҳажми ишлаб чиқарилмаганини аниқланг.

4. Жадвалда кўрилаётган даврнинг биринчи ва бешинчи йиллари учун меҳнат ресурслари ва бандлик ҳақидаги маълумотлар берилган.

Кўрсаткичлар

1 йил

5 йил

Иқтисодий фаол аҳоли

84889

95453

Улардан иш билан бандлар

80796

87524

Ишсизликнинг табиий даражаси кўрилаётган даврнинг 5 йилида иқтисодий фаол аҳолининг 7% ни ташкил қилган.

а) кўрилаётган даврнинг 1 ва 5 йилларида  ишсизлар сони ва ҳақиқатдаги ишсизлик даражасини ҳисобланг.

б) Иш билан бандлик ва ишсизликнинг бирваракай ўсишини қандай тушинтириш мумкин?

в) Кўрилаётган даврнинг 5-йилида тўлиқ бандлик бўлган деб таъкидлаш мумкинми?

5. Жадвалда кўрилаётган даврнинг биринчи ва бешинчи йиллари учун меҳнат ресурслари ва иш билан бандлик ҳақидаги маълумотлар берилган.

Кўрсаткичлар

1 йил

5 йил

Иқтисодий фаол аҳоли таркибидаги иш билан бандлар

80500

95000

Ишсизлар 

4800

7000

Кўрилаётган даврнинг 1 ва 5 йилларида ишсизлик даражасини ҳисобланг, ҳамда иш билан бандлик ва ишсизликнинг баравар ўсишини тушунтиринг.

6. Йил бошидаги 10 млн.та иш билан бандлардан йил давомида ишдан бўшаганлар ва меҳнат бўлимларида рўйхатга турганлар 0,1 млн. кишини ташкил қилган. Расмий рўйхатдан ўтган 0,8 млн. ишсизларнинг 0,05млн.таси иш қидиришни тўҳтатдилар, 0,1 млн.киши эса ишга жойлашган. Йил охирига расмий ишсизлик даражасини ҳисобланг.

7. Агар потенциал ЯММ 1400 млрд.с., ҳақиқатдаги ЯММ йил бошида 1330 млрд.с., йил охирида эса 1295 млрд. с. бўлган бўлса, ишсизликнинг табиий даражаси 5% бўлса Оукен қонуни қўллаб ишсизлик даражаси йил давомида қанчага ўзгаришини аниқланг.

8. Иш билан бандлар – 90 млн.киши, ишсизлар 10 млн.киши, 1ой ўтгач ишлаётган 90 млн. кишидан 0,5 млн.таси ишдан бўшаган ва иш қидираётган; ишсизларнинг 1 млн.таси қидиришни тўхтатганбўлса, иш билан бандлар ва ишсизлар сонини ҳамда ҳақиқатдаги ишсизлик даражасини ҳисобланг.

9. Жадвалда ЯММ нинг (млр.с) ҳақиқатдаги ва потенциал хажмларини ифодаловчи маълумотлар берилган. 2001 йилда ишсизлик даражаси 6% бўлиб, иқтисодиёт тўлиқ бандлик ҳолатида ривожланган.

Йиллар

Потенциал ЯММ

Ҳақиқатдаги ЯММ

2009

3000

3000

2010

3800

3705

2011

4125

3712,5

 А.Оукен қонуни асосида 2010 ва 2011 йиллардаги ишсизлик даражасини ҳисобланг.

10. Агар тумандаги иқтисодий фаол аҳоли 1 млн. киши, расмий ишсизлик даражаси 3,5 % бўлса, ҳисобот йилида туман меҳнат бўлимида рўйхатдан ўтган ишсизлар сонини аниқланг.

11. Иқтисодий фаол аҳоли таркибидаги бандлар сони-85 млн. киши; ишсизлар сони – 15 млн.киши; бир ой ўтгач 85 млн. кишидан ишлаётганларнинг 0,5 млн.таси ишдан бўшаб иш қидираётган; расмий рўйхатдан ўтган ишсизларнинг 1 млн. таси иш қидиришни тўхтатган бўлса ишсизликнинг бошланғич даражасини, 1 ойдан сўнг иш билан бандлар ва ишсизлар сонини ҳамда ишсизлик даражасини ҳисобланг.

12.Жадвалда ЯММ нинг (млр.с) ҳақиқатдаги ва потенциал хажмларини ифодаловчи маълумотлар берилган. 2001 йилда ишсизлик даражаси 6% бўлиб, иқтисодиёт тўлиқ бандлик ҳолатида ривожланган.

Йиллар

Потенциал ЯММ

Ҳақиқатдаги ЯММ

2009

3000

3000

2010

3800

3705

2011

4125

3712,5

 А.Оукен қонуни асосида 2010 ва 2011 йиллардаги ишсизлик даражасини ҳисобланг.

13. Ҳақиқатдаги ЯММ 750 млрд.дол., ишсизликнинг табиий даражаси 5%, ишсизликнинг ҳақиқатдаги даражаси 9% бўлса мамлакатда қиймат кўринишдаги қанча маҳсулот ҳажми ишлаб чиқарилмаганини аниқланг.

14. Иш билан бандлар – 90 млн.киши, ишсизлар 10 млн.киши, 1ой ўтгач ишлаётган 90 млн. кишидан 0,5 млн.таси ишдан бўшаган ва иш қидираётган; ишсизларнинг 1 млн.таси қидиришни тўхтатганбўлса, иш билан бандлар ва ишсизлар сонини ҳамда ҳақиқатдаги ишсизлик даражасини ҳисобланг.

15. Жадвалда кўрилаётган даврнинг биринчи ва бешинчи йиллари учун меҳнат ресурслари ва иш билан бандлик ҳақидаги маълумотлар берилган.

Кўрсаткичлар

1 йил

5 йил

Иқтисодий фаол аҳоли таркибидаги иш билан бандлар

80500

95000

Ишсизлар 

4800

7000

Кўрилаётган даврнинг 1 ва 5 йилларида ишсизлик даражасини ҳисобланг, ҳамда иш билан бандлик ва ишсизликнинг баравар ўсишини тушунтиринг.

16. Агар потенциал ЯММ 1400 млрд.с., ҳақиқатдаги ЯММ йил бошида 1330 млрд.с., йил охирида эса 1295 млрд. с. бўлган бўлса, ишсизликнинг табиий даражаси 5% бўлса Оукен қонуни қўллаб ишсизлик даражаси йил давомида қанчага ўзгаришини аниқланг.

17. Иш бошидаги 10 млн. та иш билан бандлардан йил давомида ишдан бўшаганлар ва меҳнат бўлинмаларида рўйхатга турганлар 0,1 млн. кишини ташкил қилган. Расмий рўйхатдан ўтган 0,8 млн. ишсизларнинг 0,05млн. таси иш қидиришни тўҳтатдилар, 01, млн.киши эса ишга жойлашган. Йил охирига расмий ишсизлик даражасини ҳисобланг.

18. Агар тумандаги иқтисодий фаол аҳоли 1 млн. киши, расмий ишсизлик даражаси 3,5 % бўлса, ҳисобот йилида туман меҳнат бўлимида рўйхатдан ўтган ишсизлар сонини аниқланг.

19. Тушунчаларнинг тўғри жавобини белгиланг

1

Фрикцион ишсизлик

А

Ишсизликни табиий даражасидан 1% ошиб кетиши ҳақиқатдаги ЯИМни потенциал имкониятига нисбатан 2,5% камайиб кетишига олиб келади.

2

Даврий ишсизлик

Б

Ёлланма ишчиларнинг ўз ҳоҳишига кўра иш жойини ўзгартириши ёки уларнинг вақтинчалик ишдан бўшаш даври билан боғлиқ ишсизлик.

3

Институционал ишсизлик

В

Ишлаб чиқаришнинг даврий қисқариши билан боғлиқ ишсизлик.

4

Тузилмавий ишсизлик

Г

Ишлаб чиқариш тузилмасига ишчи кучи касбий тайёр-гарлигининг мос келмаслиги билан боғлиқ ишсизлик.

5

Иқтисодий ишсизлик

Д

Ишлай оладиган ва ишлашни ҳохлайдиган барча меҳнатга лаёқатли шахслар.

6

Ишсизликнинг табиий даражаси

Е

Ҳар бир хозирги даврда иш билан банд бўлмаган иқтисодий фаол аҳоли улуши.

7

Тўлиқ иш билан бандлик

Ж

Мавжуд ишчи кучининг 100% камроғни ташкил қил-ган ва ишсизликнинг ноилож шаклларини (фрикцион, тузилмавий) тақазо қиладиган иш билан бандлик.

8

Ишсизлик даражаси

З

Ишсизлик бўйича нафақа размерининг ошиши билан боғлиқ ишсизлик.

9

Иқтисодий фаол аҳоли

И

Рақобат курашида ишлаб чиқарувчиларнинг бир қисмини ҳонавайрон бўлиши билан боғлик ишсизлик.

10

Оукен қонуни

К

Ишсизликнинг даврий шакли мавжуд бўлмаганлигидаги ишсизлик даражаси.

 

КЕЙС-СТАДИ

Педагогик аннотация

1. Ўқув предмети:  “Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси”.

Мавзу:Аҳолини иш билан бандлигининг шаклланиши  ва моҳияти ".

2. Ўқитиш мақсади: Республикаеспубликаси Рвапаррр аҳолисини оқилона иш билан бандлиги бўйича талабалар билимини чуқурлаштириш ва ушбу муаммолар бўйича илмий – амалий ечимларни ишлаб чиқишдан иборат.

Режалаштирилаётган ўқув натижалари:

республикада аҳолини иш билан бандлиги  ҳолатини характерлайди;

- республикада меҳнат бозори ҳолатини ва уни тартибга солишни таҳлил қилади;

- республикада аҳолини иш билан оқилона  бандлигига таъсир этувчи вазиятларни асослайди;

-  кейсда келтирилган холатлар  ўрганилиб, таҳлил этилади;

- республикада аҳолини иш билан оқилона бандлиги ҳолатлари бўйича ёзма ҳисобот тайёрлайди;

- таҳлил натижалари бўйича асосланган хулоса ва таклифлар беради.

3. Кейсни муваффақиятли якунлаш учун зарур бўлган билим ва кўникмалар таркиби:

- республикада  аҳолини иш билан бандлиги ва  ва меҳнат бозори ҳақида тасаввурга эга;

- республикадаги аҳолини иш билан бандлиги тўғрисида назарий билимларга эга;

- аҳолини иш билан бандлиги ва меҳнат бозори бўйича кўрсаткичларни таҳлил қилиш тўғрисида кўникмаларга эга.

4. Кейс республика аҳолисини иш билан бандлиги ва меҳнат бозорини хақиқий ҳолатини  акс эттиради.

5. Ахборотлардан фойдаланиш манбаи:

-www.//bearingpoint.uz

-www.//edu.uz

-http://www.gov.uz/uz/content.scm  

- Волгин Н.А. Рынок труда. Учебник. –М.: Экзамен, 2008.

-Абдурахмонов К.Х. Меҳнат иқтисодиёти.Дарслик- Т.:2009

- Холмўминов Ш.Р. Меҳнат бозори иқтисодиёти. Ўқув қўлланма  –Т.:  2004.

6. Типологик белгига асосан кейсга тавсифнома:

Ушбу кейс сюжетсиз бўлиб, кабинетли тоифага киради.

Кейснинг объекти-  Ўзбекистон Республикаси аҳолининг иш билан бандлиги ва  меҳнат бозорининг хусусиятлари  ҳолати хисобланади, унинг  субъектлари- аҳолининг иш билан бандлиги ва ишсизлик даражаси  ҳисобланади. Ушбу кейс ташкилий-институционал кейс бўлиб, статистик маьлумотлар жамланмаси асосида тузилган.

         Кейсни дидактик мақсади –аналитик ахборотга асосланиб, аналитик кўникма ва билимларни мустахкамлаш, республика аҳолисини иш билан бандлиги ва  меҳнат бозори ҳолатини таҳлил қилиш асосида уларнинг келгусидаги ҳолати ва улардан самарали фойдаланиш бўйича билимларини чуқурлаштириш ва кенгайтиришга қаратилган. Шу мақсадда кейсда вазифалар ва алгоритм ечими , қўшимча ахборотлар мавжуд, мавжуд холатни ечимини тавсифловчи назарий асослар очиб берилади ва муаммолар шакллантирилади.

7. Ушбу кейс талабалар томонидан семинар дарсида “Меҳнат бозори иқтисодиёти”, “Аҳоли бандлиги ва меҳнат бозори” фанларини ўрганиш жараёнида, “Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси” фанларида қўшимча материал сифатида ишлатилиши мумкин.

 

Кириш

Кейснинг долзарблиги Аҳолининг иш билан  бандлигини таъминлаш ва ишсизликни камайтиришнинг асосий  механизмларидан бири меҳнат бозорини мақсадга мувофиқ шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда уни тартибга солиш  механизмларини такомиллаштириш ҳисобланади. Шу муносабат билан бозор иқтисодиёти шароитида ушбу муаммолар янада кескин бўлиб бормоқда.

Кейснинг мақсади – талабаларнинг республикада  аҳолини иш билан бандлик ҳолати ва меҳнат бозори борасидаги билимларини чуқурлаштириб илмий-амалий ечимларни ишлаб чиқишдан иборат.

Ушбу кейсни ечими орқали қуйидаги ўқув натижаларига эришилади:

-           ўрганилган мавзу бўйича билимларни мустахкамлаш;

-           республикада  аҳолини иш билан бандлик ҳолати ва меҳнат бозори бўйича муаммолар ўрганилади;

-           муаммони гурухларда ва индивидуал ҳолда таҳлил этиш ва қарор қабул қилиш бўйича кўникмалар шакллантирилади ;

-           мустақил таҳлил этиш кўникмаларига эга бўлиш;

 -    мавзу бўйича ўқув маълумотларини ўзлаштириш натижалари аниқланади .

 

I. Кейс. “Аҳолини иш билан бандлигининг шаклланиши  ва моҳияти”.

1.1.    Аҳолини иш  билан бандлиги тушунчасининг моҳияти ва ижтимоий-иқтисодий мазмуни

       Бозор муносабатларига ўтиш даврида давлатнинг ижтимоий сиёсати фақат одамларнинг манфаатларини ишончли равишда ҳимоя қилишдангина  иборат бўлмасдан, балки меҳнатга яроқли аҳолини иш билан бандлигини таъминлашни ҳам ўз ичига олади. Айниқса, аҳолининг ўсиши юқори суръатлар билан бораётган ва ўзига хос аҳоли таркибига эга бўлган бизнинг Республикада иш билан бандлик масаласи энг муҳим муаммолардан бири ҳисобланади.

       Аҳолини иш билан таъминлаш унинг такрор ишлаб чиқариши учун зарур  шартдир. Чунки кишиларнинг турмуш даражаси жамиятнинг кадрлар танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ишга жойлаштириш, ишсизларни моддий жиҳатдан қўллаб - қувватлаш учун сарф қиладиган чиқимлар аҳолини иш билан таъминланишига боғлиқдир. Иш билан бандлик инсон  ижтимоий камолатининг энг муҳим томонларидан бирини очиб берадики, бу унинг меҳнат соҳасидаги ва меҳнат билан боғлиқ бўлган этиёжларини қондиришга алоқадордир.

       Иш билан бандлик одамлар иш жойлари  қаердалигидан қатъий назар, ижтимоий фойдали меҳнатда қатнашиши юзасидан ўзаро  киришадиган ижтимоий-иқтисодий муносабатлардир. Иш билан бандлик муносабатлари, меҳнатга лаёқатли одамларнинг қанчаси ва қай даражада ижтимоий фойдали меҳнатда қатнашишини кўрсатади.

       Бироқ иш билан бандлик тоифаси фақат  иқтисодий компоненти билан чекланмайди. Иш билан бандлик, аввало, ижтимоий муносабатлардир, яъни одамларнинг жамият ичидаги муносабатларидир, шу боис қандайдир азалий, бевосита юзага келган ҳодиса сифатидаги ижтимоийлик уларнинг асосий хусусияти ҳисобланади.

       Иш билан бандлик тушунчасини фуқаронинг ўз шахсий ва жамоат эҳтиёжини қондирадиган ҳамда даромад келтирадиган фаолияти деб тушуниш мумкин. Иш билан биндликни ижтимоий, иқтисодий ва демографик жараёнлар тизимида меҳнат ресурсларини етиштиришнинг табиий асоси сифатида қараш лозим.

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш» тўғрисидаги қонунининг 2-моддасига мувофиқ: «Иш билан таъминлаш - фуқароларнинг қонун хужжатларига зид келмайдиган, ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган, уларга иш хақи (меҳнат даромади) келтирадиган фаолиятдир»

- Бир хафтада камида 2 соат меҳнатда банд бўлган, ёлланиб ишлаётган, шу жумладан ишни тўлиқсиз иш вақтида хақ эвазига бажараётган, шунингдек хақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан вақтинчалик ишга эга бўлган фуқаролар;

- бетоблиги, меҳнат таътили, касбга қайта тайёрлаш хамда малака ошириш жойида эканлиги, ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйганлиги муносабати билан, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ, бошқа холларда вақтинчалик иш жойида бўлмаган фуқаролар;

- ўзини иш билан мустақил таъминлаётган фуқаролар, шу жумладан юридик шахс ташкил қилмаган холда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар, кооперативларнинг аъзолари, фермерлар ва улар ишида қатнашаётган оила аъзолари ва қариндош-уруғлари, ижодкорлар;

             -     таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқаришдан
ажралмаган холда таълим олаётганлар;

- қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият олиб бораётган жамоат бирлашмалари ва диний муассасаларда ишлаётган фуқаролар ва х-к.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига мувофиқ қуйидаги сабабларга кўра вақтинчалик иш жойида бўлмаган фуқароларнинг иш жойи сақланиб қолади ва улар иш билан таъминланган деб ҳисобланади:

-давлат ва жамоат вазифаларини бажараётган вақтда;

-иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажарганда;

-  жамият манфаатларига доир ҳаракатлар килганда;

-  жамоат ишларида иштирок этганда ва х.к.

Аҳоли бандлиги хақида сўз борганда, иқтисодий фаол аҳоли, жумладан ишлаётганлар ва ишсизлар учун иш билан таъминлаш мақомини белгилаб олиш мухимдир:

1. Ёлланма ходимлар - булар корхона раҳбарияти билан меҳнат фаолияти шартлари бўйича тузилган шартнома бўйича ишлайдиган шахслар бўлиб, улар ана шу фаолият учун ёлланиш вақтида келишган иш хақига эга бўладилар.

Якка тартиб асосида ишлайдиганлар - мустақил равишда фаолият юритувчи, ўзларига даромад келтирадиган иш билан шуғулланувчи, фақат қисқа муддатга ёлланма ходимлардан фойдаланадиган ёки фойдаланмайдиган шахслар.

3.        Иш берувчилар - ўзининг хиссадорлик жамиятини, хўжалик
ширкатини ва шу кабиларни бошқарадиган ёки бунинг учун давлат
томонидан вакил қилинган шахслар. Иш берувчи ўз функцияларини ёлланма
бошқарувчига тўлиқ ёки қисман топшириб қўйиши, корхонанинг
муваффақиятли ишлаши учун жавобгарликни ўзида сақлаб қолиши мумкин.

4.                  Оилавий корхоналарнинг хақ тўланмайдиган ходимлари -қариндошига тегишли бўлган оилавий корхонада хақ олмасдан ишлайдиган ходимлардир.

5.        Иш билан таъминлаш мақоми бўйича таснифлашга тўғри келмайдиган шахслар - илгари ўзларига даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланмаган шахслар.

Аҳолини иш билан бандлигини шакллантириш, ишнинг турли тармоқлар, соҳалар бўйича бандлик йўналишларининг белгилаш самарадорлигини оширади. Аҳолини иш билан бандлигини шакллантириш 1 – расмда кўрсатилган.

           Аҳоли таркибини ўрганишнинг амалий эҳтиёжи иш билан таъминлашнинг турларини ажратиб кўрсатилиши заруриятини назарда тутади. Масалан: тўлиқ, оқилона ва эркин танланган иш билан бандлик.

Тўлиқ иш билан таъминлаш - бу касбга доир меҳнат билан таъминланиш бўлиб, у шахсга даромад келтиради ва ўзи хамда оиласининг муносиб турмуш кечиришига шароит яратади.

Аҳолининг иш билан оқилона таъминланиши ишчи кучига талаб ва таклиф ўртасидаги бозор мувозанатига эришишни билдиради. Бундай холда ишсизликнинг йўл қўйилиши мумкин даражаси, яъни табиий даражаси вужудга келади.

Эркин танланган иш билан таъминлаш шуни назарда тутадики, бунда ўзининг меҳнат қилишга бўлган қобилиятига (иш кучига) эгалик қилиш ҳуқуқи фақат унинг эгасига, яъни ходимнинг ўзига тегишли бўлади. Мазкур тамойил ҳар бир ходимнинг иш танлашида тўғри йўл тутиши, ҳар қандай маъмурий тарзда ишга жалб қилишни таъқиқлашни кафолатлайди.

Иш билан таминлаш муносабатлари иқтисодий, демографик ва ижтимоий жараёнлар мазмунининг ўзаро алоқадорлиги орқали шаклланади.

Унинг иқтисодий мазмуни -  ходим  учун  ўз   меҳнати   билан    ўзига  муносиб    тарзда   яшашни  таъминлаш,   ижтимоий   ишлаб   чиқариш

самарадорлигининг ўсишига ёрдам бериш имкониятида ўз ифодасини топади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


1 – расм. Аҳолини иш билан бандлигини шакллантириш

 

Ижтимоий мазмуни - шахснинг таркиб топиши ва ривожланишида ифодаланади.

Демографик мазмуни - иш билан таъминлаш аҳолининг ёш ва жинсий хусусиятлари, унинг таркиби ва бошқалар билан боғлиқлигини ўзида акс эттиради.

Аҳолини иш билан таъминлашнинг барча демографик, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа мазмунлари қуйидаги мезонларда ўз аксини топади:

-  ишчи кучига талаб ва таклиф ўртасида бозор мувозанатига эришиш;

-  қишлоқ хўжалиги бўлмаган иш жойларини кўпайтириш;

-  иқтисодий фаол аҳолининг меҳнатда иштирокини ошириш;

-  меҳнат унумдорлигини ошириш;

-  қишлоқ аҳолисининг меҳнат даромадларини кўпайтириш;

-  ишсизликни камайтириш ва х.к.

Мазкур мезонлар қуйидаги кўрсаткичлар ёрдамида аниқланади:

-  мавжуд ва янги иш ўринлари сони;

-  бажарилган иш вақти миқдори;

-  аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯММ.

-  меҳнат ресурсларнинг сони;

-  аҳолининг миграцион оқими;

-  меҳнатнинг фонд ва энергия билан қуролланиши;

-  ижтимоий инфраструктура хизматларининг хажми;

-  ҳар бир меҳнатга лаёқатли аҳоли ер юкламаси;

-  ўртача йиллик иш хақи;

-  меҳнат ресурсларининг маълумот ва малака даражаси;

-  иқтисодиётда банд бўлмаган ва ишсизларнинг нафақа миқдори;        

-меҳнат     шароитлари     ва     меҳнат     қилиш     имкониятларининг

мавжудлиги;

- мулкчиликнинг турли шакллари хамда меҳнатни ташкил қилишнинг
самарадорлиги ва бош
қалар.

 

1.2. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида аҳолини иш билан бандлиги таъминлаш

Мамлакатда аҳоли иш билан бандлигини ўрганиш, маълум йиллар мобайнида бандликнинг ўсиш даражасини кўрсатиш ва асослаш учун таҳлилдан фойдаланилади. Аҳолининг бандлик даражасини таҳлил қилиш учун уни ифодаловчи қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин:

-    бандлик даражасининг бутун аҳоли сонига нисбати;

-    бандлик даражасининг меҳнатга қобилиятли аҳоли сонига нисбати.
Бутун а
ҳоли сонига нисбатан бандлик даражасини аниқлаш учун иш билан банд аҳолини умумий аҳоли сонига бўлиш йўли билан ҳисоблаш мумкин:

Уа.б.д = банд аҳоли / жами аҳоли * 100%     (1)

Меҳнатга қобилиятли аҳоли сонига нисбатан бандлик даражасини аниқлаш учун иш билан банд аҳоли сонини меҳнатга қобилиятли аҳоли сонига бўлиш йўли билан ҳисобланади:

М.а.б.д = банд аҳоли / меҳнат ресурслари * 100% (2)

 Аҳоли иш билан бандлиги холатини таҳлил қилиб қуйидаги натижаларни олишимиз мумкин:

-  мамлакат меҳнат ресурлари холати;

-  тармоқлар бўйича аҳоли бандлиги холати;

-  худудлар бўйича аҳоли бандлиги холати;

-  аҳоли иш билан бадлиги ўсиш динамикаси;

-  ишсизлик даражаси;

-  мавжуд меҳнат ресурсларидан фойдаланиш коэффиценти;

-  иқтисодиёт соҳаларида аҳоли бандлиги холати;

-  мулкчиликнинг турли шаклларида аҳоли бандлиги холати;

- давлат ва нодавлат секторида бандлик холати;

ҳоли иш билан бандлигини оширишга қаратилган давлат иқтисодий-ижтимоий ислохатлар натижалари ва бошқалар.

Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида аҳолини иш билан таъминлаш долзарб масалалар қаторига киради. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов қуйидагиларни таъкидлаб ўтган: “2012 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш  ҳисобидан 480 миндан зиёд кишини ишга жойлаштириш режалаштирилган ”[1].

2012 йил 1 январ ҳолатида Ўбекистон Республикасининг жами аҳолиси 29555,3 минг кишини ташкил қилди. Меҳнатга лаёқатли бўлган аҳоли орасида шаҳар жойларида ёши каттароқ кишиларнинг салмоғи устун бўлса, қишлоқ жойларида нисбатан ёшроқ кишилар кўпчиликни ташкил қилади. Бундай ҳолатнинг вужудга келишида маълум меҳнат малакаси, юқори маълумот ва ҳаётий тажрибага эга бўлган кишиларнинг асосий қисми ўз иш кучининг сифат кўрсаткичларига мувофиқ ҳолда шаҳардан иш топишга интилишлари, бунда шаҳар жойларидаги меҳнат шароитларининг яхшилиги, иш ҳақининг нисбатан юқорилиги, иш ҳақининг ўз вақтида тўлаб борилиши каби омилларнинг таъсири катталиги аҳамиятлидир. Умуман олганда, вилоятда аҳоли ўртача ёшининг узунлиги жиҳатидан шаҳар олдинда бўлиб, бу ҳолат маълум даражада шаҳар жойларида кўрсатиладиган тиббий хизмат даражасининг юқорилиги билан ҳам изоҳланади. Санаб ўтилган бу омилларнинг таъсирига қарамасдан, кейинги йилларда шаҳарга нисбатан қишлоқ жойларида яшовчи аҳоли сони йилдан йилга ортиб бормоқда.

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасида меҳнат ресурслари таркибининг ўзгариши*

(минг киши)

Кўрсаткичлар

Й и л л а р

2004

2005

2006

2008

2011

Жами аҳоли сони

25567,7

26167,0

26488,2

27555,3

29555,3

Меҳнат ресурслари сони

13607,2

14453,2

14816,5

15644,9

16123,6

Шундан:

 

 

 

 

 

Иқтисодий фаол аҳоли сони

9621,2

10224,0

10492,5

11603,1

11929,2

Иш билан банд бўлган аҳоли сони

9589,0

10196,3

10467,0

11035,4

11327,7

Иқтисодий нофаол аҳоли сони

3986,0

4229,2

4324,0

4041,8

4186,4

* Жадвал Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.

Жадвалдан кўриниб турибдики, 2004-2011 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг сони 9,5 %га, меҳнат ресурсларининг сони 18,5 %га кўпайган. Шу билан бирга, республикада меҳнат ресурсларининг ўртача йиллик ўсиш суръати 2,64 %га тенг бўлган. Шунингдек, кўрилаётган даврда республикада жами аҳолининг ўртача йиллик ўсиш суръати 1,22 %ни ташкил этган. Республикада меҳнат ресурслари таркибида меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли (16-54 ёшдаги аёллар, 16-59 ёшдаги эркаклар) сони  ортиб бормоқда. Статистик маълумотлардан кўриниб турганидек, 2004-2011 йиллар давомида республикада меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони 12630,0 минг кишидан 14998,7 минг кишига ёки 18,7 %га кўпайган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўрганилаётган даврда республикада меҳнат ресурслари таркибида ишлаётган нафақахўр ва ўсмирлар мутлақ сони  1,7 %га ўсган.

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикасида иқтисодий фаол ва иш билан банд бўлган аҳоли сони йил сайин кўпайиб бормоқда. Хусусан, 2004-2011 йилларда республикада иқтисодий фаол аҳоли сони 23,1 %га, иш билан банд бўлган аҳоли сони 17,5%га кўпайган.

2-жадвалдан кўриниб турганидек, Ўзбекистонда 2011 йилга келиб жами меҳнат ресурслари 16123,6 минг кишидан иборат бўлиб, бу жами аҳолининг 57,9%ни ташкил этади. 2011 йилда меҳнат ресурсларининг сони 2004 йилга нисбатан 11,5 %га кўпайган. Шу билан бирга, меҳнат ресурслари сонининг ўсиш суръатлари 1998 йилдаги 4,8% дан 2011 йилда 2,6% гача пасайди. Шу билан бир қаторда ушбу даврда шаҳарда меҳнат ресурслари сони 12,9 % га, қишлоқ жойларида эса 37,3 % га кўпайди.

Таҳлил қилинаётган йилларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида айрим ҳолларда меҳнат ресурсларининг ўртача йиллик ўсиш даражасининг пасайиши кузатилди, яъни ушбу кўрсаткич 2006 йилда 4,7 % ни ташкил қилган бўлса, 2009 йилда 3,2 % ни ташкил қилди. Ҳаттоки 2008 йилда шаҳар меҳнат ресурсларининг ўртача йиллик ўсиш даражасининг 7,9 % гача пасайиши кузатилди.

Натижада қишлоқ жойларидаги меҳнат ресурсларининг жами республика меҳнат ресурсларидаги салмоғи 1998 йилда 61,8 % ни ташкил қилган бўлса, ушбу кўрсаткич 2011 йилда 68,3 % ни ташкил қилди. Яъни, меҳнат ресурслари таркибининг учдан икки қисми қишлоқ аҳолиси ҳисобига кўпайди. Шунинг учун ҳам вилоятда аҳолини иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал этишда биринчи навбатда қишлоқ жойларига алоҳида эътиборни қаратмоқ лозим. 

2 -жадвал

Ўзбекистон Республикасида меҳнат ресурслари сони динамикаси, минг киши*

 

  Йиллар

Кўрсаткичлар

2008

2009

2010

2011

Республика бўйича

14453,2

15189,4

15644,9

16123,6

Қорақалпоғистон

865,7

909,3

904,5

931,4

Андижон вилояти

1266,6

1380,9

1433,6

1497,6

Бухоро вилояти

836,8

892,5

928,7

949,2

Жиззах вилояти

533,2

601,9

601,2

622,2

Қашқадарё вилояти

1187,9

1371,1

1395,7

1438,3

Навоий вилояти

455,7

480,9

509,8

527,3

Наманган вилояти

1091,3

1220,9

1246,5

1288,2

Самарқанд вилояти

1477,1

1627,6

1672,1

1725,8

Сурхондарё вилояти

939,9

1023,1

1096,5

1133,5

Сирдарё вилояти

367,4

390,2

401,9

407,8

Тошкент вилояти

1367,4

1470,3

1478,0

1499,3

Фарғона вилояти

1522

1601,9

1667,2

1720,1

Хоразм вилояти

769

831,4

847,7

874,1

Тошкент шаҳри

1311,3

1392,8

1461,5

1508,8

Манба: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотлари.

 

         Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда иш билан банд бўлган аҳолининг иқтисодиёт тармоқларида бандлигида ҳам ўзгаришлар юз бермоқда (3-жадвал).

3 -жадвал

Ўзбекистонда  иш билан банд бўлган аҳолини иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимланиши, минг киши

     Кўрсаткичлар

Й и л л а р

2008

2009

2010

2011

Саноат

1347

1402

1446

1513,1

Қишлоқ ва ўрмон хўжаликлари

2969

2963

2998

3029,7

Қурилиш

849

877

910

1008,6

Транспорт ва алоқа тизимлари

488

506

528

579,5

Савдо, умумий овқатланиш,МТТ, тайёрлов соҳалари

903

977

1055

1185,5

Уй – жой ва коммунал хўжалигида ҳамда аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳаси 

316

331

346

   381,9

Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот тизимлари 

735

768

801

865,9

Таълим, маданият, санъат, фан ва илмий таъминот тизимлари

1381

1434

1482

1572,8

Молия ва кредит тизими

54

54

58

59,2

Бошқа соҳалар

1146

1152

1111

1190,8

               Манба:Меҳнат ва аҳолини муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотлари асосида ҳисобланган.

         Юқорида келтирилган 3-жадвал маълумотлари таҳлилидан кўриниб турибдики, иқтисодиётда банд бўлган аҳолининг салмоқли қисми қишлоқ ва ўрмон хўжалиги тармоғида банд. Бу тармоқда 2009 йилда жами иқтисодиётда бандларнинг 30,7 фоизи ёки 3043 минг киши банд бўлган. Аммо, бозор иқтисодиёти иқтисодиётнинг кўп тармоқли бўлишини тақозо этади. Шу сабабли ҳам юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар анъанавий тармоқ бўлган қишлоқ хўжалиги билан бир қаторда бошқа тармоқларни, хусусан саноатни ривожлантиришга қаратилган. Айнан шу сабабли қишлоқ ва ўрмон хўжалигида бандлар сони 2009 йилга келиб 3029,7 минг кишини ташкил қилди. Мазкур тармоқда бандлар сонининг қисқаришига яна бир сабаб – бу тармоқни замонавий техника-технологиялар билан таъминланилаётганлигидир.

         Аҳолини иш билан таъминлаш ва бандлик муаммоларини ечишда вилоятдаги иш билан банд бўлган аҳолининг ёш таркибини тадқиқ қилишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Республикадаги меҳнат ресурсларининг таркибини тавсифловчи ўзига хос томонлардан бири – 2010 йилги маълумотлар бўйича меҳнат ресурсларининг қарийб 99,4 % ни меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнат ресурслари, 0,6 % ни ёши меҳнатга лаёқатли ёшга етмаган ва ундан ўтиб кетган кишилар ташкил этади (4-жадвал).

4-жадвал

Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларида иш билан банд бўлган аҳолининг ёш гуруҳлари бўйича иш билан бандлиги* (%)

Кўрсаткичлар

2006 йил

2007 йил

2008 йил

2010 йил

Жами:

100,0

100,0

100,0

100,0

шу жумладан, ёш бўйича

16 ёшгача

0,0

0,0

0,0

0,0

16-24

13,4

12,5

11,4

11,3

25-29

19,2

19,3

18,2

17,9

30-39

27,4

27,7

27,6

27,5

40-49

25,7

25,5

26,5

26,2

50-59

9,6

10,2

11,2

11,7

55 ёшдан катталар

4,7

4,8

5,1

5,4

Ўртача ёш

36,3

36,6

37,1

37,3

Манба: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотлари

 

Таҳлил қилинаётган йилларда иш билан банд аҳоли орасида балоғат ёшига етмаганлар ҳамда пенсия ёшидагиларнинг салмоғи йилдан-йилга камайиб бормоқда. Қишлоқда пенсия ёшидагиларнинг салмоғининг пасайишининг асосий сабабларидан бири қишлоқ хўжалигида  фермер, деҳқон ва ширкат хўжаликларининг тузилиши улар учун кенг имкониятлар яратган бўлса ҳам, белгиланган маош уларнинг эҳтиёжларини тўлиқ қондиролмайди. Шаҳарда эса қишлоқга нисбатан меҳнат шароитларининг яхшилиги, имкониятларнинг қулайлиги уларнинг асосий қисмини қайта меҳнатта жалб қилди. Хусусиятли томони шундаки, балоғат ёшига етмаган бандлар сони таҳлил қилинаётган йилларда қишлоқда шаҳарга нисбатан кескин камайган. Бунинг асосий сабаби қуйидагилар ҳисобланади: ёшларнинг ҳунар ўрганиш мақсадида шаҳардаги ишлаб чиқариш корхоналарига келишлари;  шаҳардаги меҳнат шароитларининг яхшилиги туфайли ёшларнинг шаҳарда доимий равишда ишлаш учун қолиб кетишлари; қишлоқ ёшларининг асосий қисмининг якка меҳнат фаолияти билан шуғулланиш мақсадида шаҳарга интилиши ва ҳоказо. 

Шундай қилиб, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида республикада аҳолининг иш билан бандлиги ўзига хос хусусиятга эга бўлган ва йил сайин ошиб бормоқда. Албатта, бу жараёнда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни катта.   

1.3.  Аҳолини иш билан бандлигини тартибга солишда давлат меҳнат органларининг роли

 

Меҳнат бозори фаол сиёсат олиб боришнинг энг самарали йўналишларидан бири меҳнат бозорининг энг муҳим институти бўлган иш билан бандликнинг ихтисослашган умуммиллий хизматидир. Унинг асосий вазифаси меҳнат бозори ҳақидаги ахборотнинг тарқалиши ҳисобига унинг самарадорлигини оширишдан иборатдир. У, биринчидан, ишсизларнинг бўш иш ўринлари қидиришларига, тадбиркорларнинг ходимлар қидиришларига сарф этиладиган вақтни қисқартиришни таъминлайди, иккинчидан, иш берувчиларнинг ўз талабларига энг кўп даражада мос келадиган ходимлар ёллашига ёрдам беради, ходимларга эса меҳнат шароитлари ва иш ҳақи даражаси мувофиқ келадиган иш жойини топишларига имкон беради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 январдаги Ф-2654-сонли Фармойишига мувофиқ ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг туман (шаҳар) меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимлари негизида йирик қишлоқ фуқаролар йиғинлари (маҳаллалар)да меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича муқим пунктлари бўлган Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказларини ташкил этилди.

Республикада мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ислоҳотларининг амалга оширилиши ҳамда иқтисодиётни модернизациялаш ва либераллаштириш жараёнларининг жадал кечиши натижасида 2003-2009 йилларда иқтисодиёт тармоқларидан ишдан бўшаган ходимлар сонининг ўзгаришини 5-жадвал маълумотлари асосида таҳлил қилиш мумкин.

5-жадвал

2003-2010 йилларда иш ўринларининг қисқариши натижасида

ишдан бўшаган ходимлар сонининг ўзгариши, минг киши

Кўрсаткичлар

2003 й.

2004 й.

2005 й.

2006 й.

2007 й.

2008 й.

2010 й.

2003-2010 йй.да жами

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами ишдан бўшаб чиққанлар

312,2

239,4

225,1

280,0

295,0

328,8

334,2

2014,7

Шу жумладан:

 

 

 

 

 

 

 

 

Фермер хўжаликларига айлантирилган ширкат хўжаликларидан

128,4

131,7

86,6

169,1

117,2

98,3

92,1

823,4

Бошқа тармоқлардан

183,8

107,7

138,5

110,9

177,8

230,5

242,1

1191,3

Манба: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотлари асосида тайёрланган.

 

2003 йилда миллий иқтисодиётда жами 312,2 мингта иш ўринлари қисқартирилган бўлиб, уларда ишлаётган шунча ходим ишсиз фуқарога айланиб қолган. Ўз иш жойини йўқотганларнинг 128,4 мингтаси (41,1%) фермер хўжаликларига айлантирилган ширкат хўжаликларидан бўшатилган бўлса, уларнинг қолган қисми бошқа тармоқлар улушига тўғри келган. Ишдан бўшатилганлар сони камайиб бориб, 2005 йилда бу кўрсаткич 225,1 минг кишини ташкил этган. Бироқ 2006 йилдан, яъни ширкат хўжаликларини тугатиш чора-тадбирлари жадал амалга оширила бошланган даврдан бошлаб, ишдан бўшатилишлар сони яна ўсган. Агар мазкур кўрсаткич 2006 йилда 280 минг кишидан иборат бўлса, 2007 йилда 295 минг кишини, 2008 йилда 328,8 минг кишини ва 2010 йилда эса 334,2 минг кишини ташкил қилди.

Демак, 2003-2010 йиллар давомида иқтисодиёт тармоқларидан 2014,7 минг киши (уларнинг 70% қисми қишлоқ аҳолисидир) иш ўринларининг қисқариши натижасида ишдан бўшаб, уларнинг 823,4 минг нафари тугатилган ширкат хўжаликлари ҳисобига иш жойларини йўқотган. Яъни, сўнгги 7 йил давомида республикада қўшимча 2014,7 минг нафар ишчи кучи меҳнат бозорида ишсиз сифатида намоян бўлган ҳамда улар асосан ишсизликнинг таркибий, технологик ва мавсумий турларига мансубдир.

Иш жойини йўқотган ва ишсизга айланган фуқаролар меҳнат бозорида ишчи кучи сифатида ўз меҳнатларини таклиф қилиши республикада ишчи кучи таклифнинг унга бўлган талабдан ошиб кетишига олиб келди. Натижада мазкур бозор мураккаб кўриниш олиб, таклифнинг қондирилмаслиги вужудга келди. Бу ҳолатлар «норасмий меҳнат бозори» ва «норасмий секторда бандлик» тушунчаларининг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Чунки, ишдан бўшатилган (айниқса, қишлоқ хўжалигидан) ва иш жойини йўқотиб қўйганларнинг аксарият қисми малакасиз ходимлар бўлиб, улар бозор иқтисодиёти шароитида иш берувчилар талабига жавоб бера олмасди. Ишлашни хоҳловчи малакасиз ишчилар вақтинчалик ва бир марталик ишларни бажариш мақсадида норасмий меҳнат бозори (мардикор бозори) ни ташкил қилишди ва мазкур бозор орқалигина ўзларини иш билан таъминлаб, меҳнат даромадларига эга бўлишди.

Айтиш жоизки, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг маълумотлари меҳнат ресурсларининг аксарият қисми бир маротабалик ва мавсумий ишларга банд этилганлигини кўрсатади (6-жадвал).                                                                             

6-жадвал

Ўзбекистон Республикаси вилоятлари бўйича бир марталик ва мавсумий ишларни бажарадиган фуқаролар сонининг ўзгариши* (минг киши)

 

 

Ҳудудлар

2006 й.

2008 й.

2010 й.

 

 

жами

шу жумладан вақтинчалик

 

 

жами

шу жумладан вақтинчалик

 

 

жами

шу жумладан вақтинчалик

бир марталик ишлар

мав-сумий ишлар

бир марталик ишлар

мав-сумий ишлар

бир марталик ишлар

мав-сумий ишлар

Ўзбекистон

1161,8

433,1

728,7

1183,7

445,8

737,9

1530,5

751,2

779,3

Қорақалпоғистон

90,4

51,9

38,5

90,5

52,5

38,0

79,0

44,1

34,9

Вилоятлар:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Андижон

110,6

42,7

67,9

110,9

44,0

66,9

154,6

68,0

86,6

Бухоро

38,8

17,7

21,1

39,0

18,3

20,8

86,2

12,8

43,8

Жиззах

50,5

14,9

35,7

51,7

15,3

36,3

40,7

22,4

18,3

Қашқадарё

146,4

45,0

101,4

151,2

46,5

104,8

101,0

50,2

50,9

Навоий

38,9

12,9

26,0

38,9

13,3

25,6

36,5

17,5

18,9

Наманган

52,2

19,5

32,8

55,4

20,1

35,3

105,6

55,2

50,4

Самарқанд

94,8

43,9

50,9

103,4

45,3

58,1

242,0

15,9

126,1

Сирдарё

80,9

7,8

73,1

83,2

8,0

75,2

91,3

34,0

57,3

Сурхондарё

21,9

12,9

9,0

22,2

13,3

8,9

51,6

20,1

31,4

Тошкент

86,5

29,6

56,9

86,6

30,5

56,1

71,0

94,7

76,4

Фарғона

164,0

44,0

120,0

163,3

45,4

117,9

246,1

107,0

139,1

Хоразм

46,2

16,9

29,3

46,3

17,4

28,8

49,9

21,3

28,6

Тошкент шаҳри

139,6

73,5

66,1

141,1

75,8

65,1

74,9

58,3

16,6

Манба: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотлари.

 

Жадвалда келтирилган статистик маълумотларнинг кўрсатишича, 2010 йилда республика бўйича норасмий меҳнат бозорида иқтисодий фаол аҳолининг 13,5 %и бир марталик ва мавсумий ишларга жалб этилган бўлса, ушбу кўрсаткич таҳлил этилаётган йилда ҳудудларда турлича бўлган. Ушбу ишлар барқарор иш ўрни вазифасини ўтамасада, аҳолининг маълум қисми учун даромад манбаи бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур кўрсаткични таҳлилнинг солиштирма усули орқали кўриб чиқадиган бўлсак, саноатда иш билан банд бўлганларнинг сони билан бир марталик ва мавсумий ишларга жалб этилаётган аҳолининг қатлами деярли бир хил кўрсаткични намоён этмоқда. Аммо, масаланинг иккинчи томони шундаки, саноатда банд бўлган аҳолининг иш хақларидан даромад солиғи ва бюджетдан ташқари фондларга ажратмалар ажратиш орқали давлат ғазнасига улуш қўшмоқдалар. Бундай тўловлар эса, бир марталик иш билан банд этишдан келиб тушмайди. Лекин, турли хил ижтимоий хавфларнинг олдини олишда ва меҳнат бозорида мувозанат ҳолатни таъминлашда ҳамда иш берувчилар учун тезкор ишларни бажаришда қўл келади.

Шунинг учун дунёдаги барча мамлакатларда ишсизлар ва ишсиз қолиш хавфи остида турган ходимларнинг касб тайёргарлиги ва уларни қайта тайёрлашдан иборат турли-туман дастурларни ишлаб чиқиш тажриба қилиб кўрилаётир. Бунда мазкур дастурлар биринчи навбатда олдинги касб малакаси иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларга, ишчи ўринларининг янги касбий тузилишига жавоб бермайдиган кишиларга, шунингдек, аҳолининг заиф ҳимояланган қисмига (ҳозирча зарур касбий тайёргарликка эга бўлмаган ёшларга, меҳнат бозорига қайтишга қарор қилагн аёлларга; касбга йўналтиришга эҳтиёж сезадиган ногиронлар ва бошқаларга) қаратилган. Кўпинча таълим олиш учун номзодларни давлат иш билан бандлик хизмати аниқлайди.

 

1.4. Аҳоли иш билан бандлигининг янги турлари.

 

Маълумки, бозор иқтисодиёти шаклланиши шароитида хусусий тадбиркорликка, кичик бизнесга имкониятлар яратилади, бунинг натижасида аҳоли бандлигининг янги шакллари ва турлари пайдо бўлади ва ривожланади.

Янги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш яна қуйидагиларни ўз ичига олади: маслаҳат хизматларини кўрсатиш, имтиёзли қарз бериш, ишлаб чиқариш бинолари, хом ашё билан таъминлаш, хом ашё етказиб берувчилар билан алоқа ўрнатиш ва тайёр маҳсулотни сотиш.

Ҳозирги вақтда мустақил шуғулланиш ва тадбиркорлик ташаббуси асосида кичик ишлаб чиқариш корхоналарининг шаклланиши кенг истиқболга эгадир. Ҳозир иш билан бандларнинг қарийб 15%и мулкчиликнинг барча шаклларидаги кичик корхоналарда меҳнат қилмоқда. Шундай ҳодисалар, чунончи, хусусийлаштириш, рақобатнинг кучайиши муносабати билан корхоналар ҳажмининг қисқариши, оммавий ишлаб чиқаришдан мослашувчан ихтисослашувга ўтилиши, шунингдек, таркибий қайта ўқитиш жараёни, мутахассисларнинг фикрича, ўтиш иктисодиётига эга бўлган бошка мамлакатлардагикаби йирик фирмалардаги янги иш ўринлари кичик корхоналарга нисбатан камроқ бўлади.

Республикамизда янги ташкил этилган иш ўринлари 01.01.2010 йилда 940532 тадан иборат бўлиб, Бунинг натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг мамлакатимизда янги иш ўринлaрини тaшкил қилиш, aҳoлининг дaрoмaдлaри вa фaрoвoнлигини oширишнинг муҳим омили сифатидаги натижалари салмоқли бўлиб бормоқда (6-жадвал).

 

6-жадвал.

2010 йилда Ўзбекистонда яратилган иш ўринлари

Кўрсаткич

Сони, нафар

2010 йилда яратиладиган жами янги иш ўринлари

950532

Ўтган йилга нисбатан, фоизда

142,3

Шундан қуйидаги асосий йўналишларда яратилган иш ўринлари:

 

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида

391809

ўтган йилга нисбатан, фоизда

104,7

Уй меҳнатининг барча шаклларини ташкил этиш, жами

196745

Шу жумладан, корхоналар билан кооперацияда (меҳнат шартномаси асосида)

77466

Янги объектларни ишга тушириш, мавжуд ишлаб чиқришларни қайта қуриш ва кенгайтириш

70587

Иш жойларини кўпайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари (Инқирозга қарши дастур ва бошқа қўшимча чоралар)

281391

 

Жадвалдан кўринадики, мамлакатимизда 2010 йилда яратилган жами 950,5 мингдан ортиқ янги иш ўринларининг 391,8 мингтаси (41,7 фоизи)  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига тўғри келмоқда. Бу ўтган йилдагига нисбатан 4,7 фоизга кўпроқ демакдир. Жами янги иш ўринларининг деярли 21 фоизи турли шакллардаги уй меҳнатини йўлга қўйиш, 7,5 фоизи янги объектларни ишга тушириш, мавжуд ишлаб чиқришларни қайта қуриш ва кенгайтириш, деярли 30 фоизи иш жойларини кўпайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари амалга ошириш ҳисобига ташкил этилган. Бунинг натижасида, кичик тадбиркорликда банд бўлганларнинг жами иқтисодиётдаги банд бўлганларга нисбатан улуши 2008 йилда 73,1 фоизни ташкил этган бўлса, 2010 йилга келиб 74,2 фоизга етди.

Бундан кўринадики, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида мамлакатимизда кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрликни жaдaл ривoжлaнтириш иқтисoдий ўсишни таъминлaш, янги иш ўринлaрини тaшкил қилиш, aҳoлининг дaрoмaдлaри вa фaрoвoнлигини oширишнинг муҳим омили сифатида амал қилмоқда.

Аҳоли иш билан бандлигини таъминлаш ва оқилона бандликка эришиш устувор вазифа сифатида қаралади ва бугунги бозор ислохотлари шароитида ушбу вазифа тўлақонли адо этиш талаб этилади. Лекин бу борада мавжуд муаммолар аҳолининг оқилона бандлигини таъминлашни қийинлаштирмоқда. Бу муаммоларни ижобий хал этишнинг қуйидаги йўлларини кўрсатиш мумкин:

Кўп укладли мулкчиликни шакллантириш аҳоли иш билан бандлигини оширишнинг энг муҳим йўлларидан биридир. Бунда дастлаб давлат секторини трансформация қилиш бўйича ислохотлар амалга оширилади:

-давлат корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш;

-хўжалик юритишнинг янги шаклларини ривожлантириш (кооперативлар, ҳиссадорлик жамиятлари, ижарачилик, пудрат ва ш.к.)

- иқтисодий зарарли корхоналарни ликвидация қилиш ва бошқалар.

Мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли иш билан бандлигини оширишга эришиш мумкин. Бозор шариотида кичик  бизнесни ривожлантиришнинг қуйидаги қулайликлари мавжуддир;

-ушбу фаолиятни унча катта бўлмаган маблағ эвазига хам йўлга қўйиш мумкин;

-бозорга тез мослашувчан бўлиб, мураккаб шароитларда фаолият турини ўзгартириш имкони мавжуд;

-  шунингдек, кичик  бизнесни ўзимизда мавжуд маҳаллий хом ашёлар ҳисобига хам йўлга қўйиш мумкин;

-  унинг фалоятида мураккаб технологиялар талаб қилинмайди;

-  шунингдек бу борада маҳсус кадрлар хам шарт эмас;

-хамда бу борада мамлакатда қонуний меъёрлар ва шарт-шароитлар етарличадир.

Аҳоли иш билан бандлигининг навбатдаги йўли - бу қишлоқ жойларда ишлаб чиқаришни, саноатни ривожлантиришдир. Мамлакат қишлоқ жойларида жами аҳолининг 64-65% га яқини истиқомат қилади. Шу билан боғлиқ равишда ишсизликнинг катта фоизи айнан қишлокларга тўғри келади. Шу сабабли қишлоқ жойларга саноатни олиб кириш орқали аҳоли бандлигининг ўсишига эришиш мумкин. Маълумки, қишлоқ аҳолисининг катта қисми қишлоқ хўжалигида банд бўлиб, бу тармоқдаги бандлик мавсумийдир. Бандликнинг мавсумийлик хусусияти эса ҳар доим аҳоли даромадлари ҳамда бу билан боғлиқ равишда қишлоқ аҳолиси турмуш даражасида етарлича муаммолар туғдиради. Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги бевосита ер ва сув билан боғлиқдир. Йил давомида табиий иқлимнинг ёмон келиши, сув танқислиги ёки ернинг мелиоратив холати ёмонлашуви юз берса қишлоқ хўжалиги даромадларидан умид қилмаса хам бўлади. Шу сабабли қишлоқ жойларда ишлаб чиқаришни, саноатни ривожлантириш аҳамияти ортиб боради.

 

1.5  Ўзбекистонда аҳолини иш билан таъминлашнинг истиқбол кўрсаткичлари

 

Республикамиз иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг бозор тамойилларига тўлиқ ўтиши аҳоли иш билан бандлигининг истиқболини белгилаш соҳасида бир қатор мураккаб ва кўп аспектли вазифаларни қўяди. Истиқболлаш мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётини белгилаш ва унинг аниқ параметрларини ишлаб чиқиш мақсадида амалга оширилади. Истиқбол кўрсаткичлари ёрдамида мамлакатни яқин келгусида ривожлантириш дастурлари, концепциялари ва амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг аниқ йўналишлари белгиланади. Шу боис, белгиланадиган истиқбол кўрсаткичлари аниқлилик, ҳисоб-китобга эгалик, асосланганлик, текширилганлик ва кўп омиллик каби хусусиятларга эга бўлиши лозим.

Иқтисодий кўрсаткичларни истиқболлашда кўп томонлама омилли ёндашув талаб этилади. Чунки, келгусида рўй бериши мумкин бўлган воқеа-ходисалар ва жараёнлар бир неча омиллар таъсирида юз беради. Жумладан, табиий-иқлимий, экологик, демографик, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий омиллар. Мазкур омиллар барча иқтисодий жараёнлар каби меҳнат бозори ривожланишининг истиқбол кўрсаткичларига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Табиий-иқлимий ва экологик омиллар меҳнат бозори истиқболига сезиларли таъсир кўрсатиб, унинг натижасида бир қанча муаммолар юзага келиши мумкин. Масалан, қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш саноати, енгил саноат, озиқ-овқат саноати каби тармоқлар табиий-иқлимий шароитларга таъсирчан бўлиб, уларнинг кескин ўзгариши ва ноқулай келиши туфайли мазкур тармоқларда фаолият юритаётганлар ишсиз аҳолига айланиб қолиши ва меҳнат бозорида ишчи кучи таклифи сифатида намоян бўлиши мумкин. Лекин, мазкур таъсир туфайли вужудга келадиган ишчи кучи таклифи миқдорини олдиндан башорат қилиб бўлмайди, шу сабабли меҳнат бозорининг истиқболини белгилаш доимо муаммоли вазифа ҳисобланади.

Мамлакат меҳнат бозорининг истиқбол кўрсаткичлари бевосита демографик омилларга боғлиқ. Чунки, айнан демографик жараёнларгина келгусида меҳнат потенциалининг миқдор ва сифат жиҳатдан шаклланиши, тақсимланиши, ишчи кучига айланиши ҳамда таклиф сифатида меҳнат бозорида пайдо бўлишини таъминлайди. Демографик жараёнларнинг бугунги ҳолати меҳнат бозорининг камида келгуси 16 йиллик истиқболига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Чунки, бугун туғилган чақалоқ 16 йилдан сўнг меҳнат бозорида ўз ишчи кучини таклиф этса, ундан сўнг яна бир неча 10 йиллар давомида то нафақага чиққунча фаолият кўрсатиши мумкин.

Гарчи, сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолининг ўсиш кўрсаткичи камайиб бораётган бўлса-да, бироқ яқин келгуси йилларда аҳоли сони ўсишиниинг нисбатан юқори кўрсаткичи сақланиб қолиши кутилмоқда. Чунки, кўп фарзандли бўлиш, оилада ҳам ўғил, ҳам қиз фарзандларга эга бўлиш, ягона қиз ёки ўғил фарзанд билан чекланмаслик каби истаклар миллатимизга хос характердир. Айнан шу сабабли яқин келгуси йилларда оилаларнинг ўртача ҳажми 5,4 киши атрофида бўлиши кутилмоқда.

2010 йилда мамлакатимиз ўртача доимий аҳолиси 29,5 млн. кишини ташкил этди, уларнинг 17,8 млн. нафари қишлоқ жойларига тўғри келади. Шунингдек, демографик жараёнлар ва меҳнат бозори ўзгаришининг жорий ҳолати сақланиб қолса, у ҳолда 2014 йилда ўртача доимий аҳоли сони 29,3 млн. кишига етиб, қишлоқ аҳолиси 18,9 млн.кишини ташкил этиши мумкин. 2010-2014 йиллар давомида республикамиз аҳолисининг ўртача ўсиш суръати тахминан 101,2% бўлса, бу кўрсаткич қишлоқ жойларда 101,5% ни ташқил қилади. Фарғона водийси вилоятлари, Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари аҳолисининг бошқа ҳудудларга нисбатан тез ўсиш тенденцияси (101,4-101,7%) сақланиб қолган ҳолда, 2010-2014 йилларда аҳоли сони ўсишининг паст кўрсаткичи Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятига тўғри келиши кутилмоқда.

 

8-жадвал

2010-2014 йилларда Ўзбекистон Республикасида

ўртача доимий аҳоли сони ўсишининг истиқболлари

минг киши

Кўрсаткичлар

2010 йил

2011 йил

2012 йил

2013 йил

2014 йил

Жами

Қиш-лоқ

Жами

Қиш-лоқ

Жами

Қиш-лоқ

Жами

Қиш-лоқ

Жами

Қиш-лоқ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Рес.

27976,1

17807,5

28321,0

18082,9

28665,8

18348,9

29010,7

18619,5

29355,6

18855,0

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қорақалпоғистон Р.

1625,1

835,6

1635,4

842,5

1645,6

849,7

1655,9

856,8

1666,1

862,1

Андижон

2547,0

1780,5

2582,9

1809,2

2618,8

1838,1

2654,7

1866,8

2690,6

1892,0

Бухоро

1615,4

1134,6

1634,3

1151,3

1653,2

1168,1

1672,2

1184,8

1691,1

1198,2

Жиззах

1113,7

772,8

1126,3

786,6

1138,9

791,3

1151,5

800,5

1164,2

809,2

Қашқадарё

2623,8

1950,4

2666,8

1986,1

2709,9

2021,1

2752,9

2056,2

2796,0

2088,4

Навоий

844,8

507,4

851,0

511,7

857,3

515,9

863,6

519,9

869,8

523,7

Наманган

2259,7

1405,1

2292,5

1428,2

2325,3

1451,3

2358,1

1474,4

2391,0

1494,9

Самарқанд

3121,9

2312,9

3166,6

2353,2

3211,3

2393,7

3256,0

2434,4

3300,7

2467,8

Сурхондарё

2077,3

1656,3

2109,4

1683,8

2141,4

1711,2

2173,5

1738,7

2205,5

1764,4

Сирдарё

709,8

485,6

716,4

490,7

722,9

495,8

729,5

501,0

736,0

505,5

Тошкент

2580,7

1558,7

2603,7

1575,0

2626,6

1591,2

2649,5

1607,3

2672,4

1621,2

Фарғона

3082,7

2198,5

3125,4

2233,9

3168,2

2269,3

3211,0

2304,9

3253,8

2335,6

Хоразм

1564,6

1209,1

1587,9

1230,6

1611,1

1252,2

1634,4

1273,8

1657,7

1292,0

Тошкент ш.

2209,6

0

2222,4

0

2235,2

0

2247,9

0

2260,7

0,0

Манба: Маълумотлар шартли.

 

Шу билан бирга, республика қишлоқ аҳолиси сони ўсишининг нисбатан стабиллашуви кутилиб, умумий аҳоли улушида шаҳар аҳолиси ҳиссаси нисбатан ижобий ўзгариб боради. Бошқача айтганда, яқин келажакда Ўзбекистонда урбанизация даражасининг сезиларли ортиши кутилмоқда. Мазкур ҳолат асосан икки сабабга кўра келиб чиқади:

Биринчидан, аҳоли, жумладан, меҳнат миграциясининг жадаллашуви, яъни қишлоқ аҳолисининг шаҳарларга томон ҳаракати сезиларли ўсади.

Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 17 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларининг маъмурий-ҳудудий тузилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-120 сонли Қарорига мувофиқ, аҳолиси сони камида 2000 киши бўлган, саноат корхоналари, қурилишлар, темир йўл станциялари ва бошқа муҳим объектлар яқинида жойлашган қишлоқ аҳоли пунктларига шаҳарчалар мақомини бериш бўйича вазифалар белгиланган. Бундан ташқари, келгусида шаҳарларда саноатнинг ривожланиши ҳамда ижтимоий-иқтисодий инфратузилмаларнинг тараққий этиши натижасида мазкур ҳудудларнинг чегараси кенгайиб, атроф қишлоқларни ҳам ўз ичига қамраб олади.

Аҳолининг меҳнат ёшига кўра структурасида тегишли ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Чунки, келгуси йилларда меҳнат ёшигача бўлган аҳоли сонининг нисбатан камайиши кузатилиб, бу ҳолат туғилишнинг нисбатан камайиши ҳамда мазкур қатламнинг меҳнат ресурслари таркибига ўтиши ҳисобига рўй беради. Агар 2010 йилда меҳнат ёшигача бўлган аҳолининг жами аҳоли сонидаги улуши 32,6% дан иборат бўлса, бу кўрсаткич 2014 йилга бориб 29,6% га тушиб қолиши кутилмоқда. Меҳнат ёшидаги аҳоли сонининг ўзгариш тенденциясида эса бунинг аксини кўриш мумкин, яъни умумий аҳоли салмоғида уларнинг улуши ортиб, 2010 йилда 60,5% дан 2014 йилда 63,5% га етиши кутилади (9-жадвал).

 

9-жадвал

2010-2014 йилларда Ўзбекистон Республикасида

аҳолининг меҳнат ёшига кўра гуруҳланишининг истиқболлари

минг киши

 

2010 йил

2011 йил

2012 йил

2013 йил

2014 йил

Жами

Қиш-лоқ

Жами

Қиш-лоқ

Жами

Қиш-лоқ

Жами

Қиш-лоқ

Жами

Қиш-лоқ

Меҳнат ёшигача

9119,6

6233,4

9020,3

6175,4

8910,6

6109,3

8802,5

6044,1

8701,1

5972,5

Меҳнат ёшидаги

16910,6

10519,5

17342,5

10847,3

17779,8

11166,5

18219,1

11495,2

18653,4

11797,9

Меҳнат ёшидан катта

1945,9

1054,5

1958,2

1060,3

1975,4

1073,1

1989,1

1080,3

2001,1

1084,6

Манба: Башорат ҳисоб-китоблар.

 

2014 йилда меҳнат ёшигача бўлганлар 8,7 млн. киши (қишлоқ жойларда 6,0 млн.киши) дан ошса, меҳнат ёшидаги аҳоли 18,7 млн. киши (қишлоқ жойларда 12,0 млн.киши) га етиши кутилмоқда. Шунингдек, яқин келажакда меҳнат ёшидан катта ёшдаги аҳоли сони ўсиши кутилиб, мазкур ҳолат, биринчи навбатда, меҳнат ёшининг юқори чегарасида бўлган аҳолининг нафақа ёшига етиши, шунингдек, аҳолининг умр кўриш давомийлиги кўрсаткичининг яхшиланиши натижасида рўй беради.

10-жадвал

2010-2014 йилларда Ўзбекистон Республикасида

меҳнат ресурслари сони ўсишининг истиқболлари

минг киши

Ҳудудлар

2010 йил

2011 йил

2012 йил

2013 йил

2014 йил

Жами

Қиш-лоқ

Жами

Қиш-лоқ

Жами

Қиш-лоқ

Жами

Қиш-лоқ

Жами

Қиш-лоқ

Ўзбекистон Рес.

16905,8

10690,5

   17407,0

11053,6

17655,1

11223,2

17916,2

11423,9

18127,2

11567,74

Қорақалпоғистон Рес.

988,7

520,4

1016,0

536,0

1021,0

539,7

1031,3

546,3

1037,7

549,7

Андижон

1557,8

1120,3

1606,5

1158,2

1631,8

1177,6

1659,4

1199,9

1681,8

1216,1

Бухоро

996,6

688,1

1023,1

709,0

1040,0

722,0

1053,8

733,9

1065,7

742,2

Жиззах

655,8

446,6

672,1

458,1

681,1

463,4

691,5

470,3

699,1

475,5

Қашқадарё

1519,0

1112,2

1574,9

1153,9

1600,9

1175,2

1631,4

1198,6

1656,9

1217,3

Навоий

529,0

296,4

543,4

304,8

547,1

307,0

553,2

310,8

557,2

313,1

Наманган

1337,2

867,6

1379,4

897,4

1403,2

913,3

1426,5

930,4

1446,3

943,3

Самарқанд

1831,7

1375,5

1891,5

1427,2

1921,4

1451,0

1953,8

1480,6

1980,6

1500,9

Сурхондарё

1192,3

928,5

1235,7

961,3

1253,3

977,7

1276,8

996,3

1295,6

1011,0

Сирдарё

442,4

303,8

456,7

314,1

459,2

316,1

465,6

321,0

469,8

323,9

Тошкент

1641,0

995,0

1688,6

1028,8

1702,9

1035,4

1723,9

1050,9

1738,8

1060,0

Фарғона

1822,4

1292,7

1877,8

1334,1

1909,6

1359,9

1940,1

1384,2

1965,9

1402,6

Хоразм

945,1

743,4

977,1

770,7

992,5

784,9

1009,9

800,7

1024,3

812,1

Тошкент ш.

1446,8

0,0

1464,2

0,0

1491,1

0,0

1499,0

0,0

1507,5

0,0

Манба: Муаллиф ҳисоб-китоблари асосида тайёрланган.

 

Демак, аҳоли структурасининг истиқбол кўрсаткичларидан мамлакат меҳнат бозорига ишчи кучи таклифининг юқори оқимини прогноз қилиш мумкин. Чунки, республикада меҳнат ёшигача бўлган аҳоли орасида 10-15 ёш оралиғида бўлган ўсмирлар сони 3,2 млн. кишини ташкил этса, иқтисодий нофаол таркибида бўлган ёшлар ва аёлларнинг ҳам меҳнат бозорига ишчи кучи сифатида чиқиши кутилмоқда. Мазкур ҳолат мамлакат меҳнат потенциалининг ошишига олиб келади. Яқин келгуси йилларда меҳнат ресурслари 2,7-3,0% атрофида ўсиш тенденциясига эга бўлиб, уларнинг сони 2010 йилда 16,9 млн. (қишлоқ жойларда 10,7 млн.) кишига етади. Бунда, мураккаб демографик вазиятлар сақланиб қолиши кутилаётган Фарғона водийси, Самарқанд, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларига меҳнат ресурсларининг юқори улуши тўғри келади. Шу билан бирга, меҳнат миграцияси таъсирида Тошкент шаҳрида ҳам меҳнат ресурслари сони нисбатан ошиб бориши мумкин.

Демак,яқин истиқболда мамлакатимиз меҳнат потенциали ошиб борар экан, ушбу тенденциямазкур салоҳиятдан самарали фойдаланиш ва уларни иқтисодиётнинг турли жабҳаларига сафарбар этиш чораларини кўришни талаб этади. Бунда, давлат ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган мақсадли дастурлар ишлаб чиқиши лозим бўлади. Чунки, мақсадли комплекс дастур меҳнат бозорининг келажакдаги фаолиятида асосий тадбирларни ишлаб чиқишнинг самарали воситаларидан бири ҳисобланади. Истиқболда аҳоли фаровонлигини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган мақсадли дастурларда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган:

·        аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастурларига мувофиқ йилига 550 мингта (жумладан, кичик бизнесни ривожлантириш ҳисобига 320 мингта) янги иш ўринлари яратиш режаси қўйилган;

·        оилавий бизнесни ташкил этишга имтиёзли кредитлар жалб этиш ҳисобига ҳар йили камида 15 мингта ишсизни ишга жойлаштириш;

·        ишсизларни касбга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида мавжуд касб-ҳунар коллежлари қошида ўқув курслари ташкил этиш ва уларга ҳар йили камида 10 мингта ишсиз фуқарони жалб этиш;

·        йирик, бошқа йирик ва кичик саноат корхоналарида меҳнат кооперацияси асосидаги касаначилик меҳнатини ривожлантириш ва ҳар йили камида 160 мингта касаначилик ўринлари яратиш вазифаси белгиланди;

·        қорамол етиштириш билан банд аҳолини рағбатлантириш мақсадида йирик шохли қорамол боқаётган 270 минг нафар фуқарога меҳнат дафтарча-лари бериш ва уларни банд аҳоли тоифасига ўтказиш кўзда тутилган;

·        Ўзбекистон Республикаси Президентининг хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга қаратилган 2007 йил 21 майдаги ПҚ-640 сонли қарорига асосан ишлаб чиқилган ҳудудий дастурларда 2007-2010 йилларда 25 мингга яқин хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ва объектлари ташкил этиш ҳисобига йилига камида 100 мингта янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.

Изчил амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва комплекс чора-тадбирлар натижасида келгусида иш билан банд аҳоли сони мунтазам ўсиб бориш тенденциясига эга бўлиб, 20100 йилда улар 11,7 млн. кишига етиши кутилмоқда. Шунингдек, мазкур кўрсаткич қишлоқ жойларда 6,8 млн.дан ортиқроқ кишини ташкил этиб, меҳнат потенциалидан фойдаланиш даражасининг ўсиши кузатилади. Шунингдек, ишсизлик даражасининг нисбатан камайиши ва аҳоли иқтисодий фаолик даражасининг ошиши натижасида келгуси 5 йил ичида мамлакатимизда жами иш билан банд аҳолиси сони йилига ўртача 102,5% атрофида ўсиб боради (11-жадвал).

 

11-жадвал

2010-2014 йилларда Ўзбекистон Республикасида

иш билан банд аҳоли сони ўсишининг истиқболлари

минг киши

Ҳудудлар

2010 йил

2011 йил

2012 йил

2013 йил

2014 йил

Жами

Қиш-лоқ

Жами

Қиш-лоқ

Жами

Қиш-лоқ

Жами

Қиш-лоқ

Жами

Қишлоқ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Рес.

11730,3

6721,5

12034,7

6901,6

12206,4

7048,4

12455,6

    7163,7

12599,5

7253,5

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қорақалпоғистон Рес.

591,9

277,2

603,9

282,0

605,9

285,0

615,2

287,3

619,0

289,0

Андижон

1101,3

756,1

1130,6

778,8

1152,5

795,9

1177,1

810,8

1193,0

821,8

Бухоро

761,9

517,4

780,8

530,8

792,1

542,0

807,6

549,0

816,8

555,2

Жиззах

382,3

216,1

389,7

219,5

395,8

223,2

402,7

226,8

407,1

229,3

Қашқадарё

937,8

652,2

960,1

666,7

986,4

687,9

1005,8

698,5

1021,6

709,4

Навоий

454,1

279,2

470,6

292,7

468,7

290,0

480,9

299,1

484,4

301,3

Наманган

799,3

438,4

820,1

447,8

837,2

460,5

854,8

466,8

866,7

473,2

Самарқанд

1209,9

833,4

1241,9

857,6

1266,9

880,0

1293,8

893,4

1311,5

905,7

Сурхондарё

748,1

546,7

766,7

560,4

785,1

575,1

801,1

585,6

812,9

594,2

Сирдарё

322,3

214,7

330,9

221,3

333,2

223,0

339,9

227,3

343,0

229,4

Тошкент

1159,8

599,8

1190,2

616,5

1197,5

622,0

1221,4

632,6

1231,9

638,1

Фарғона

1358,4

947,0

1395,8

973,1

1421,2

996,0

1452,3

1012,5

1471,7

1026,0

Хоразм

599,7

443,3

614,8

454,4

628,5

467,8

641,4

474,1

650,6

480,8

Тошкент ш.

1303,5

0,0

1338,6

0,0

1335,4

0,0

1361,6

0,0

1369,3

0,0

Манба: Ҳисоб-китоблар шартли.

 

Кейинги йилларга ўтиб эса мазкур ўсиш янада ортиб, 2014 йилда меҳнатда банд бўлганлар сони 12,6 млн. кишини ташкил этиши кутилмоқда. Шунингдек, мазкур кўрсактичларга иқтисодий нофаол аҳолининг фаоллашуви ва меҳнат бозорида ўз ишчи кучини таклиф этиши ҳам таъсир кўрсатади. Бунда, айниқса, қишлоқ аҳолисининг фаоллашуви рўй беради ва уларнинг жами иш билан бандликдаги улуши сезиларли ошади. Мазкур ҳолатлар республиканинг барча минтақаларига хос бўлиб, ҳудудий инфратузилмалар тараққиёти жадал кўриниш олиши кутилмоқда.

 

1.6. Хизмат кўрсатиш ва сервис, касаначилик соҳаларини ривожлантириш иш билан бандликни оширишнинг муҳим омили

      

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги 325-сонли қарори билан тасдиқланган “2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш”  Давлат дастурининг  қабул қилинииши  ва амалга оширилиши катта аҳамиятга эга бўлди. Унда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида мамлакатимизда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси барқарор юқори суръатларда ривожланиб бормоқда (12-жадвал).

Шахсий автомобиллар, маиший ускуналар сонининг ортиши уларга сервис хизмати кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича хизматларнинг кескин ошишига олиб келди. Алоқа (айниқса, уяли алоқа) ва ахборотлаштириш хизматларини кўрсатиш ҳажми кескин ўсмоқда. Молия хизматлари, транспорт хизматларининг ўсишида барқарорлик кузатилмоқда. Аммо, аҳолига хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш борасида фойдаланилмаган имкониятлар мавжудки, бу ҳол уларни ишга солиш, айниқса, қишлоқ жойларида хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш заруриятини янада кучайтиради.

                    12-жадвал

 Ўзбекистонда хизматлар ҳажмининг ўсиш суръати

(ўтган йилга нисбатан фоизда)

Хизмат турлари

2007

 йил

2008

йил

2010

йил

Жами хизматлар

126,6

121,3

116,7

Савдо ва умумий овқатланиш

132,5

126,8

121,8

Транспорт хизматлари

121,1

112,7

110,4

Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари

151,5

140,1

121,6

Молия хизматлари

123,8

132,2

124,7

Туристик-сайёҳлик хизматлари

122,3

140,1

121,6

Меҳмонхона хизматлари

109,3

122,5

112,3

Коммунал хизматлар

109,3

108,4

101,1

Маиший хизматлар

128,0

129

122,6

Автомобиллар ва бошқа техникани таъмирлаш хизматлари

138,7

139,2

130,2

Бошқа хизматлар       

142,5

130,6

128,6

 

Масалан, республикамиз бўйича ўртача ҳар 100 минг кишига деярли 40 та йирик маиший хизмат  корхонаси тўғри келса, бу кўрсаткич шаҳар жойларида 64 тани, қишлоқ жойларида эса 26 тани ташкил этади. 2010 йил натижаларига кўра қишлоқ аҳолисига кўрсатилган хизматлар ҳажми жами аҳолига кўрсатилган хизматларнинг бор-йўғи 26,8 фоизини  ташкил этган.

Айтиш мумкинки, сўнги йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришнинг янги истиқболли турлари – банк-молия, суғурта, ахборот-коммуникация хизматлари ва бошқа хизматларни ривожлантириш ҳисобига такомиллашиб бормоқда. Оилаларни мураккаб маиший техника, компьютер ва шахсий автотранспорт билан таъминланишнинг кескин ошиши уларга кўрсатилаётган хизматларнинг кўпайишига ҳам имкон яратди.

 Аммо тан олиш керакки, ҳақиқатан мазкур соҳани ривожлантиришда жидий камчиликлар ҳам йўқ эмас. Айниқса, иш билан бандликни ошириш ва аҳоли даромадларини кўпайтириш ҳамда маҳаллий бюджетларни тўлдиришнинг истиқболли манбаи сифатида хизмат кўрсатиш ва сервис имкониятларидан кам фойдаланилмоқда. Хизмат кўрсатиш соҳаси, айниқса, қишлоқ жойларда жуда суст ривожланмоқда. Лекин шуни эътироф этиш керакки, ушбу соҳа жуда катта маблағ талаб қилмайдиган, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жуда тез ривожлантириши мумкин бўлган соҳадир. Бундай катта имкониятдан фойдаланиш даражаси талаб қилинган ҳолатдан анча кам. Ушбу соҳанинг яна бир муҳим жиҳати, қишлоқда ортиқча иш кучини иш балан таъминлаш масаласини ҳам ҳал қилишга кўмаклашувчи муҳим соҳа эканлагини ёддан чиқармаслик керак. Чунки хусусий тадбиркорлик учун жозибадор булган кўпгина анъанавий хизмат турлари шаҳарда ҳам, қишлоқда ҳам етарли даражада ривожланмаяпти.  Албатта, кам эътибор берилган соҳанинг самарадорлиги ҳам шунга яраша бўлади.   

          Ушбу ҳолатларни инобатга олиб, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисиа”ги қарори қабул қилиниб, унда хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, унинг иқтисодиётдаги улушини ошириш, хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқларида  банд бўлганлар сонини кўпайтириш ва шу асосда аҳоли даромадларини ошириш ҳамда ички истеъмол бозорини замонавий, сифатли турли-туман хизмат турлари билан тўлдиришнинг аниқ чора-тадбирлари белгилаб берилди.

          Хизмат кўрсатиш  ва сервис  соҳасини  ривожлантириш  аҳолининг

даромадларини кўпайтириш, турмуш даражасини оширишнинг ўта муҳим шарти бўлган аҳолининг бандлик масаласини ҳам ҳал бўлишини таъминловчи муҳим омиллардан биридир. Шу сабабли, юқоридаги қарор ва унга мувофиқ ишлаб чиқарилаётган йиллик  дастурлар ижросини таъминлашга бўлган эътибор йил сайин ошиб бормоқда.

Энг муҳими, жаҳонда рўй бераётган молиявий-иқтисодий инқироз таъсирида дунё бўйича 56 млн. кишидан ортиқ ишсизлар армияси вужудга келган бир шароитда Ўзбекистонда юз минглаб янгидан-янги иш ўринлари ташкил этилмоқда. Бунинг яна бир аҳамиятли томони, янги иш ўринларини яратишнинг ўзига хос механизмларининг таркиб топгани ва унинг бир қатор йўналишлар бўйича изчил амал қилиб келаётганлигидир

янги иш ўринларининг 390 мингдан кўпроқ қисми кичик бизнeс сoҳасида oчилган. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, бунинг 270 мингдан кўпрғи xизмат кўрсатиш сoҳасига тўғри келади.

Санoат кoрxoналари билан кooпeрация асoсидаги касаначиликни ҳамда пудрат шартнoмаси асoсидаги уй мeҳнатини рағбатлантириш аҳoли бандлигини таъминлашнинг муҳим йўналишларидан биридир. Ана шундай мeҳнат фаoлиятини ривoжлантириш натижасида 130 мингга яқин иш ўрни яратилди.

Бандлик даражасини oширишга қаратилган бундай чoра-тадбирлар инқирoз шарoитида аҳoлини ишoнчли ҳимoя қилиш, унинг дарoмади ва мoддий фарoвoнлигини oшириш имкoнини таъминлади.

Президентимиз қишлоқда уй-жой қуриш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришни жадаллаштириш дастури замирида жуда улкан ҳажмдаги ишлар мужассам эканини, у ўн минглаб янги иш ўринларини яратиш, ана шу кенг кўламли бунёдкoрлик ишларида мамлакатимиз аҳолисининг фаoл иштирoкини таъминлаш имконини беришини кўрсатиб ўтди.

2010 йилда мамлакатимизда жами 950 мингдан oртиқ янги иш ўрни ташкил этиш мўлжалланмoқда. Уларнинг қарийб ярми кичик кoрxoналар, микрoфирмалар ташкил этиш, якка тартибдаги тадбиркoрликни, xизмат кўрсатиш ва сeрвис сoҳасини янада ривoжлантириш, пудрат асoсидаги қурилиш, шу жумладан, уй-жoйларни таъмирлаш ва рeкoнструкция қилиш ишлари кўламини кенгайтириш ҳисoбидан яратилади.

2010 йилда ҳам аҳoлини турли шаклдаги касаначилик ишларига жалб этиш, xалқ ҳунармандчилигини ривoжлантириш, oилавий тадбиркoрликни рағбатлантириш – буларнинг барчаси бандликни таъминлашнинг амалда ўзини oқлаган муҳим йўналишлари бўлиб қoлади.

Шу асoсда 208 минг нафардан oртиқ кишини, аввалo, кўп бoлали аёллар, нoгирoнлар ва аҳoлининг ижтимoий ҳимoяга муҳтoж бoшқа тoифаларини иш билан таъминлаш кўзда тутилмoқда.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, бугунги кунда мамлакатимизда янги иш ўринларини яратиш ва бунинг асосида аҳоли бандлигини ошириш, даромадларини кўпайтириш ва турмуш шароитларини янада яхшилашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва сервис, касаначилик соҳалари алоҳида ўрин тутмоқда. Шунинг учун ушбу соҳаларни жадал ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада кучайтириш даркор.

 

2. Кейс учун саволлар ва топшириқлар.

 

1.      Аҳолининг иш билан оқилона бандлиги нимани англатади?

2.     Аҳолининг оқилона бандлиги билан меҳнат бозори ўртасида қандай алоқадорлик бор?

3.     Янги иш ўринларини яратишда қандай тадбирларни амалга ошириш даркор?

4.     Қандай мезонлар ва кўрсаткичлар асосида аҳолининг иш билан оқилона бандлиги ҳолатини ифодалаш мумкин?

5.     Аҳолини иш билан таъминлашга давлатнинг қандай таъсир кўрсатиш усуллари мавжуд?

6. Ишсизлар деб кимларга айтилади ва унинг даражаси қандай аниқланади?

7. Республикада аҳоли бандлигининг янги турларини ривожлантириш учун қандай чора-тадбирлар қўлланилмоқда?

8. Кейсда келтирилган маълумотларни таҳлил этиш асосида аҳолининг иш билан бандлигини ошириш ва меҳнат бозорини тартибга солиш  республика иқтисодиётини ривожлантиришда қандай роль ўйнашини кўрсатиб беринг.

8. Республикада аҳолини иш билан бандлиги ҳолати тўғрисида ахборот хати тузинг ёки педагогик технология усуллари ёрдамида таҳлил этинг.

 

3. Кейс манбаси

Ахборотлардан фойдаланиш манбаи;

-www.//bearingpoint.uz

-www.//stat.uz

-http://www.gov.uz/uz/content.scm  

- Волгин Н.А. Рынок труда. Учебник. –М.: Экзамен, 2008.

-Абдурахмонов К.Х. Меҳнат иқтисодиёти.Дарслик- Т.:2009

- Холмўминов Ш.Р. Меҳнат бозори иқтисодиёти. Ўқув қўлланма  –Т.:  2004.

 

МУАММО: Аҳолини иш билан оқилона бандлини таъминлашга салбий таъсир ҳолатлар

 

Ушбу муаммони ҳал этиш бўйича  вазифалар:

-  Ўзбекистонда аҳолини иш билан оқилона бандлиги ҳолатини таҳлил қилиш;

-  аҳолини иш билан оқилона бандлигини оширишда давлат сиёсатининг ўрнини кўриб чиқиш;

ҳолини иш билан оқилона бандлигини ошириш йўналишларини белгилаш;

-  меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш ва иш билан бандликни ошириш истиқболлари белгилаш;

-  ишчи кучига талаб ва таклиф ўртасидаги фарқни қисқартириш ҳамда мувозанат нуқтага яқинлашиб бориш бўйича иқтисодий асосланган тавсиялар илгари суриш;

- мазкур муаммолар ечими юзасидан аниқ хулоса ва таклифлар ишлаб
чиқиш.

 

II. Талаба учун услубий қўлланма. Кейс билан мустақил

ишлаш учун йўриқнома

Иш босқичлари

Маслаҳат ва тавсиялар

1. Кейс билан танишув.

Аввал кейс билан танишинг. Кейсни ўқишингиз билан дарҳол кузатилаётган холатни таҳлил этишга шошилманг.

2. Тавсия этилаётганн ҳолат билан танишув.

Берилган ахборотни яна бир карра диққат билан ўқиб чиқинг. Сиз учун мухим саналган абзацларни ажратиб олинг. Ўрганилаётган холатга таьсир этаётган омилларни санаб (ўрганиб)-ўрганилаётган холат бўйича субъектларга аниқлик киритинг.Ўрганилаётган холатни тасвирлаб беришга харакат қилинг. Ўрганилаётган холатингизни қайси бири асосий ва  қайси бири 2-даражали  ўрганишини аниқланг. Тавсия этилган ахборотларни ўрганишда холатни ичига “шўнғиб кетманг”, асосий жихатларини ажратиб кўсатинг.

3. Асосий ва қўшимча муаммоларни аниқлаш, шакллантириш ва асослаш.

Асосий муаммо нималардан иборат? Ушбу ҳолат бўйича яна қандай муаммолани ажратиб кўрсата оласиз.

Асосий муаммони ва муаммоларни шалллантиринг. Ўз қарорингизни асослаб беринг.

*Ўрганилаётган ҳолатни тор доирада қисқа келажак учун ўрганманг: бунда ўрганилаётган ҳолат асослаб берилмай қолади ёки умуман йўқолиб қолиши мумкин.  

4. Ҳолатни таҳлили.

 

Саволларга жавоб қайтариш ўрганилаётган ҳолатни таҳлил этишга ёрдам беради.

Аниқлик киритинг, ўрганилаётган муоммо ҳозирда қай даражада. Саволларга жавоб қайтаринг. Ҳозир таҳлил этилаётган шароитда шу масалани ечими борми?   

5. Муаммони асослаш услубларини ва ечиш воситаларини танлаш.

Ахборот хати тайёрлашда ушбу ҳолатда муаммони ечишни мумкин бўлган усулларини ва муаммони ечиш воситаларини аниқлашга ҳаракат қилинг.

Муаммони ечиш жараёнида вужудга келадиган ёки вужудга келиши мумкин бўлган қийинчиликларни кўрсатинг (ҳуқуқий, маънавий, этик).

*Муаммоли ҳолатни ечиш жараёнида назарий билим ва амалий билишдан фойдаланиш лозим.

 

Кейсни гуруҳларда ишлаш бўйича йўриқнома.

Иш босқичлари

Маслаҳат ва тавсиялар

Ҳолат ва муаммоларни тақдим этишни келишиш.

Гуруҳ аъзолари ўртасида ўрганилаётган муаммо, муаммоча ҳолатларини таҳлил этиб, ўрганиб келинг.   

Ахборот хатидаги тақдим этилган вариантларни таҳлил этиш ва баҳолаш.

Ахборот хатидаги мумкин бўлган вариантни муҳокама қилинг ва баҳоланг. 

Ахборот хатидаги энг мувофиқ ечимини ишлаб чиқиш ва ишлатиш учун дастур.

Муаммони энг мувофиқ вариантини ишлаб чиқиш ва уни ишлатиш бўйича дастур:

1.     Танлаб олинган муаммони асослаб уни ечиш усули ва воситасини  аниқ ва равон тасвирланг.

2.     Муаммони ечимини дастлабки қадамларини асосланг.     

Презентацияга тайёргарлик.

Иш натижаларни гуруҳ аъзолари томонидан оғзаки презентация кўринишида ифодалаш.

Гуруҳ иши натижаларини ким томонидан тавсифлаб берилишини таҳхлил этиб савол ечимини топинг:   муаммомни ечиш жараёнида қуйилган вазифага асосланган ҳолда гуруҳ лидери ва бошқа аъзолари ўртасида тақсимланг (асосий ва иккиламчи жавоб берувчилар кўринишида ).

Презентация қиладиган маълумотларни плакатлар, слайдлар ёки мультимедия кўринишида тайёрланг.

 

Кейс бўйича ёзма ишни баҳолаш мезони ва кўрсаткичи.

Баҳолаш кўрсаткичлари

Фаолият мазмуни

Баҳолаш мезони, балл

1. Асосий муаммони ва муаммочани тўғри аниқлаш, шакллантириш ва асослаш.

1. Асосий муаммо ва муаммочани шакллантириш.

2. Минтақалардаги ҳолатни таҳлил этиш.

Макс: 6.0

2. Ахборот хатини алоҳида параграфларини тайёрлаш ва ёзиш.

1. Ахборот хатини 1-2 параграфларини тайёрлаш ва ёзиш.

2. Ахборот хатини 3-4 параграфларини тайёрлаш ва ёзиш.

3. Ахборот хатини 5 параграфларини тайёрлаш ва ёзиш.

Макс: 2.0

 

Макс: 2.0

 

 

Макс: 1.5

 

Жами: 5.5

3. Аҳолининг иш билан оқилона бандлигини таъминлаш тўғрисидаги ахборот хатини охирги вариантини тайёрлаш.

1. Аҳолининг иш билан оқилона бандлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

2. Ахборот хатини тўлдириш ва жамлаш.

Макс:2.0

 

 

Макс: 2.5

 

Жаъми: 4.5

4. Қўйилган назорат саволларига тўғри ва аниқ жавоблар учун

1. 1-2 саволларга жавоблар.

2. 3-4 саволларга жавоблар.

3. 5-6 саволларга жавоблар.

Макс: 1.0

Макс: 1.0

Макс: .2.0

Жами :

 

Макс: 20

 

III. Кейсолог томонидан келтирилган кейс ечими

       Стратегик мақсад: Республикада аҳолини иш билан бандлиги ва меҳнат бозори ҳолати  таҳлил этиш. Ахборот хати тайёрлаш. Унда ушбу ҳолатлар бўйича таклифлар берилади.

 

      Стратегик вазифалар:

-         Республикада аҳолини иш билан бандлиги  ҳолати  ўрганиш;

-          аҳолини иш билан бандлиги ва  демографик вазиятни ўрганиш;

-         аҳолини иш билан бандлиги ва  меҳнат ресурслари таркибини ўрганиш;

-         республикада аҳолини иш билан бандлиги ва меҳнат бозори  муаммоларини ўрганиш;

-          аҳолини иш билан бандлиги ва меҳнат бозорини тартибга солишни такомиллаштириш бўйича тавсияномалар бериш.

Стратегик  вазифаларни ечими:

-    Республикада аҳолини иш билан бандлиги  хусусиятларини ўрганиш;

-    республикада демогафик вазиятни барқарорлаштириш;

-   меҳнат ресурсларидан оқилона фойдалинишни йўлга қўйиш, бунинг учун кичик бизнес ва ҳусуси тадбиркорликни янада ривожлантириш;

-   аҳолини иш билан бандлигининг янги турларини жорий этиш;

-   меҳнат миграциясини тартибга солишни такомиллаштириш;

-    меҳнат бозорини тартибга солиш ва унинг инфратузилмасини такомиллаштириш.

 

1.Аҳолининг иш билан оқилона бандлиги нимани англатади?

 

Аҳолини иш билан оқилона бандлиги ишчи кучига талаб ва таклиф ўртасидаги бозор мувозанатига эришишни билдиради. Бундай ҳолда ишсизликнинг йўл қўйилиши мумкин (табиий) даражаси вужудга келади. Бундай мувозанат иш берувчилар ва «меҳнат қобилияти» кишиларининг иқтисодий манфаатлари энг муқобил даражада амалга оширилишини таъминлайди. Бунда ишчи кучига касб-малакали тайёргарлиги ҳолатига мос нархлар белгиланади. Худди шулар туфайли, аҳолининг оқилона бандлиги, ижтимоий такрор ишлаб чиқариш ва ишчи кучининг қиймати асосида «меҳнат қилиш қобилияти»ни бозорда сотиш учун таклиф қилганларнинг турмуш даражаси шаклланиши ҳам таъминланади.

2.Қандай мезонлар ва кўрсаткичлар асосида аҳолининг иш билан оқилона бандлиги ҳолатини ифодалаш мумкин?

         Аҳолини иш билан оқилона бандликни шаклланишининг барча демографик, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа жиҳатлари қуйидаги мезонларда ўз аксини топади: ишчи кучига талаб ва таклиф ўртасида бозор мувозанатигаа эришиш; иш жойларини кўпайтириш; иқтисодий фаол аҳолининг меҳнатда иштирокини ошириш; меҳнат унумдорлигининг ўсишини таъминлаш; аҳолининг меҳнат даромадларини кўпайтириш; ишсизликни камайтириш ва бошқалар.

         Мазкур мезонлар қуйидаги кўрсаткичлар ёрдамида аниқланади: мавжуд ва янги яратилган иш жойларининг сони; бажарилган иш вақтининг миқдори; аҳоли жон  бошига ишлаб чиқарилган ЯИМнинг ҳажми; маҳалëий ва жалб этилган меҳнат ресурсларининг сони; аҳолининг миграцион оқими; меҳнатни фонд ва энергия билан қуролланиши; ижтимоий инфратузилма хизматларининг миқдори;  қишлоқ хўжалиги ҳар бир ходимини ер юкланмаси; ўртача йиллик иш ҳақи; аҳолининг уй-жой билан таъминлаíèши; меҳнат ресурсларининг малака ва маълумот даражаси; асосий фондлардан фойдаланишнинг сменалик  коэффициенти; ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлмаган шахслар âà ишсизлар сони ҳамда уларнинг нафақа миқдори; меҳнатнинг умумий натижаларидан ва ижтимоий инфратузилма хизматларидан қаноатланиш даражаси; мулкчиликнинг турли хил шакллари ва меҳнатни ташкил қилишнинг самарадорлиги ва ҳ.к.

3. Меҳнат бозорининг моҳияти ва мазмуни нима?

Меҳнат бозори – бу, меҳнатга қобилиятли аҳолининг иш билан банд бўлган ва банд бўлмаган қисмлари ва иш берувчилар ўртасидаги муносабатларни ҳамда уларнинг шахсий манфаатларини ҳисобга олувчи контрактлар (меҳнат келишувлари) асосида «меҳнатга қобилиятларини» харид қилиш - сотишни амалга оширувчи ҳамда ишчи кучига талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатларни бевосита тартибга солувчи, бозор иқтисодиётининг мураккаб, кўп аспектли, ўсувчи ва очиқ ижтимоий-иқтисодий тизимчасидир.

4. Аҳолини  иш билан таъминлаш деганда нимани тушунасиз?

   Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш» тўғрисидаги қонунининг 2-моддасига мувофиқ:

«Иш билан таъминлаш - фуқароларнинг қонун хужжатларига зид келмайдиган, ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган, уларга иш хақи (меҳнат даромади) келтирадиган фаолиятдир»

 

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш» тўғрисидаги қонунга мувофиқ қўйидагилар иш билан  таъминланган деб ҳисобланади:

·        ёлланиб ишлаётган, шу жумладан ишни тўлиқсиз иш вақтида ҳақ эвазига бажараётган, шунингдек ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан вақтинчалик ишга эга бўлган фуқаролар;

·        бетоблиги, меҳнат таътилида, касбга қайта тайёрлашда, малака оширишда эканлиги, ишлаб чиқаришнинг тўхтатиб қўйилганлиги муносабати билан, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинча иш жойи сақланиб турадиган бошқа ҳолларда вақтинча иш жойида бўлмаган фуқаролар;

·        ўзини иш билан мустақил таъминлаётган фуқаролар, шу жумладан юридик шахс ташкил қилмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар, кооперативларнинг аъзолари, фермерлар ва уларнинг ишлаб чиқаришда қатнашаётган оила аъзолари;

·        Қуролли Кучларда, Миллий хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ва қўшинларида хизматни ўтаётган шунингдек муқобил хизматни ўтаётган фуқаролар;

·        таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган фуқаролар;

·        қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият олиб бораётган жамоат бирлашмалари ва диний муассасаларда ишлаётган фуқаролар[2].

 

5. Ишсизлар деб кимларга айтилади ва унинг даражаси қандай аниқланади?

        

Ишсиз деб расмий равишда иш билан банд бўлмаган, лекин ишлашни хоҳлайдиган ва ишни фаол излайдиган меҳнатга лаёқатли киши тан олинади. Ишсиз мақомини олиш учун бандликка кўмаклашувчи марказлардан рўйхатдан ўтиш лозим. Рўйхатдан ўтган кишиларгина ишлашни хоҳлайдиган ва ишни фаол излайдиган ишсиз деб расман тан олинади.

Ишсизлик даражаси – меҳнат бозорининг ҳозирги пайтдаги аҳволи ҳақида ва унда муайян вақт мобайнида рўй берган ўзгаришлар тў\рисида тасаввур берадиган асосий кўрсаткичдир.

Ишсизлик даражаси (N) даврнинг боши (ёки охири)даги аҳволга кўра тегишли санада ишсизлик мақомига эга бўлган кишилар сонининг (И) ана шу санадаги иқтисодий фаол аҳоли сонига (Ф) нисбати сифатида аниқланади:

 

И=И/Ф*100%

 

 Ишсизлик даражаси кўпчилик мамлакатларда иқтисодиётни ривожлантиришнинг энг муҳим ижтимоий омилларидан бири сифатида қаралади.

 

6. Республикада  аҳолини иш билан оқилона бандлигини ошириш учун қандай чора-тадбирлар қўлланилмоқда?

-       Аҳоли иш билан оқилона  бандлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда ва бу борада ижтимоий-иқтисодий сиёсат юргизишда худудлардаги демографик жараён ва табиий-иқлимий шароитларни ҳисобга олган холда амалга ошириш керак, шундагина бу борадаги хатти-харакатлар ўзининг ижобий самарасини беради;

-  мамлакатдаги мавжуд демографик жараёнлар, меҳнат бозоридаги мураккаб вазиятни инобатга олган холда хорижий мамлакатларга ишчи кучи экспортини йўлга қўйиш масалаларини кўриб чиқиш керак. Мамлакатнинг ўзида ишсизларни тўла иш билан таъминлаш қийин бўлаётган шароитда мавжуд меҳнат рёсурсларни четга экспорт қилиш яхши самара беради. Бунинг учун хорижда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ўзбекистонлик эмигрантларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ва миграцияни тартибга солувчи қонунчиликни яратиш лозим бўлади;

-ўз-ўзини иш билан банд қилишни ривожлантириш керак. Чунки уй хўжалигида, хунармандчиликда бандлар мавжуд бандларнинг салмоқли қисмини ташкил этади. Улар бандлигини такомиллаштириш ва мунтазамлигини      ривожлантириш     учун      қишлоқ     инфратузилмасини ривожлантириш, тадбиркорликка, кенг йўл очиб бериш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлашни талаб этилади;

- тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқарувчиларга кенг йўл очиб бериш долзарб вазифадир. Улар фаолиятини йўлга қўйишни соддалаштириш, ортиқча расмиятчиликлардан воз кечиш, эркинлаштириш, кафолатлар бериш, рағбатлантириш, солиқ юкини камайтириш ишсизликнинг камайишига олиб келади.

-ишлаб чиқариш корхоналарида қўшимча янги иш ўринларини яратганлик ва касаначиликни йўлга қўйганлик учун корхонани рағбатлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш керак ва бу аҳоли иш билан бандлигини оширишга ўзининг ижобий самарасини беради.

7. Кейсда келтирилган маълумотларни таҳлил этиш асосида  аҳолини иш билан оқилона бандлигини ошириш ва меҳнат бозорини ривожлантириш республика иқтисодиётини ривожлантиришда қандай роль ўйнашини кўрсатиб беринг.

8. Республикада  аҳоли иш билан бандлиги ва меҳнат бозори ҳолати тўғрисида ахборот хати тузинг ёки педагогик технология усуллари ёрдамида таҳлил этинг.

 

IV. «Аҳолини иш билан оқилона бандлиги» мавзуси

бўйича кейс-техналогия модели.

Вақт: 2 соат

Талабалар сони: 25 кишигача

Ўқув жараёнини шакли

Ўқув жараёнини ўрганиш бўйича семинар

Семинар режаси

 1.Саволларни муҳокама қилиш:

* Аҳолини иш билан оқилона бандлигининг моҳияти тўғрисида .

* Республикада меҳнат ресурсларининг ўзига хос хусусиятлари

* Аҳолининг иш билан бандлиги ва ишсизлик

*  Аҳолини иш билан бандлигининг оширишнинг янги шакллари

* “Аҳолини иш билан таъминлаш” тўғрисидаги қонун ва

2. Кейс билан танишиш

3. Кейсни кичик гуруҳларда ечими ва натижаларини презентация қилиш

4. Натижаларни муҳокама қилиш ва энг яхши вариантни танлаш

Дарсни ўқитиш мақсади – талабаларга минтақалар аҳолиси, меҳнат ресурслари ва уларнинг хусусиятлари тўғрисида умумий тушунча бериш.

Педагогик вазифалар:

·        Республикада аҳолини иш билан бандлигининг  хусусиятлари билан таништириш

·        Республикада аҳолини иш билан бандлиги ва меҳнат бозори ҳолати билан таништириш

·        Ахборот хатини айрим параграфларини ёзиш қоидалари ўргатилади;

·        Республикада меҳнат ресурслари ва уларни бандлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши тушунтирилади

Ўқув фаолиятининг натижалари:

·        Республикада аҳолини иш билан бандлигининг  ҳолати таҳлил қилинади;

·        Республикада аҳолини иш билан бандлигининг бугунги ҳолати таҳлил этилади;

·        Ахборот хатини ёзишни кетма-кетлиги аниқланади;

·        Республикада аҳолини иш билан бандлиги ва меҳнат бозори ҳолати бўйича ахборот хати ишлаб чиқилади.

Ўқитиш усули

Кейс-стадий, аналитик усул.

Ўқитиш воситаси

Доска, компьютер технологияси, кейс, кейс билан ишлаш бўйича алоҳида ва гуруҳлар билан ишлаш бўйича услубий кўрсатмалар.

Ўқитиш шакли

Фронтал, оммавий алоҳида гуруҳларда ишлаш.

МиО

Ёзма назорат: ҳолатини мустақил таҳлил этиш ва ечиш, гуруҳлар ишини кузатиш, алоҳида ва гуруҳларда ишлаш натижаларини баҳолаш.

 

 Ўқув жараёнининг технологик картаси 

Вақт тақсимоти

Фаолият

Ўқитувчи

Талаба

Таёрлов жараёни(10 мин).

Кейс материалларини тайёрлайди ва талабаларга танишиш учун тарқатади. Ушбу кейсни нимага мўлжалланганлигини ва мутахассисликка таьсирини тушунтиради. Ўқув мавзуини мақсадини режалаштирилаётган ўқув жараёни натижаларини айтади. Семинарни иш тартиби, бахолаш мезони ва кўрсаткичлари билан таништиради(2-илова)

Кейс мазмуни билан мустақил танишадилар. Ўрганилаётган холатни тахлил этиш бўйича вароқни алохида ўзи тўлдиради

I босқич

Ўқув машғулотига кириш(20 мин)

1.1   Материалларни ўрганиб чиқиш бўйича топшириқ беради

1.2   Берилган саволларга ёзма жавоб қайтаришни сўрайди

1.3   Республикада аҳолини иш билан бандлиги ошириш ва  меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўлларини айтади.

Ўқув топшириғини бажарадилар

II босқич

Асосий қисм (30мин)

            Кейс билан индивидуал ишлаш натижаларини тахлил этиб топшириқлар беради

            Муаммоли холатни яхши ғояларини алохида ечимларини ажратиб бахолайди ва  презентацияга тайёрланадилар.

            Ўқув фаолияти холати бўйича маслахатлар бериб, ишни мақсадга йўналтиради. Индивидуал ёзма ишлар натижаларини текширади ва бахолайди.

            Презентацияни ўзаро бахолашларини тахлил этиб презентацияни ташкил этади. Ўрганилаётган холат жараёнини ўрганиб, жавобларни корректировка қилади хамда хулосага асосий эьтиборни қаратади.

Иш натижалари бўйича гурух презентация ўтказади, мунозарада иштирок этиб саволлар беради ва ишни бахолайди.

III босқич

Якуний бахолаш (20 мин)

3.1 Ўқув фаолияти натижалари умумлаштирилади .

3.2 Биргаликда ва алохида ишлаш натижаларини эьлон қилади

3.3 Олинган билим ва кўникмаларни келажакда ўқув ва мутахассислик фаолиятида ахамияти борлигини таькидлайди

Эшитадилар , аниқлаштирувчи саволлар берадилар.

 

 

Меҳнат унумдорлиги: ўлчаш усуллари, омиллари ва резервлари

Методик кўрсатмалар

Ижтимоий меҳнат унумдорлиги моддий  ишлаб чиқаришда банд бўлган битта ишловчига тўғри келадиган миллий даромад ўлчови билан баҳоланади. Ҳисоб-китобларни абсолют ва нисбий ўлчовларда  амалга ошириш мумкин.

Мисол: Ўтган даврда миллий даромад 19% ошди; моддий ишлаб чиқаришда бандлар сони -2,3% ошди. Ижтимоий меҳнат унумдорлигини ўсиши 16,3% бўлган. (1,19/1,023-  1,0 )* 100

Индувидуал меҳнат унумдорлиги ( Пт) вақт бирлигида (соат, смена, ой, квартал, йил) ишлаб чиқарилган маҳсулот сони (ишлар ҳажми) билан ўлчанади, иш ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган вақт орқали (киши -соат, киши- смена) аниқланади. Биринчи ҳолатда меҳнат унумдорлиги маҳсулот ишлаб чиқаришни  ўзгаришини, иккинчисида эса-маҳсулот меҳнат сарфини билдиради. Биринчи ва иккинчи кўрсаткичлар ўртасида тескари пропорционал боғлиқлик мавжуд.

Мисол: Режа бўйича маҳсулот ҳажми 2000 дона, ҳисобот бўйича 2200 дона, меҳнат сарфлари режа бўйича 400 киши-смена, ҳақиқатда 423 киши-смена. Меҳнат унумдорлиги ўсишини ишлаб чиқариш ва меҳнат сарфи бўйича ҳисоблаш керак.

  Меҳнат унумдорлигининг ўсиши 1 киши-сменадаги маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўзгариши бўйича режага нисбатан 104% ни ташкил қилган.       

                                                  

(2200/ 400: 2000/400 = 1,04)

                                      

Маҳсулот меҳнат сарфи  3,85 % га нисбатан

 

( 423/2200 : 400/2000 = 0,9615)

 

Меҳнат сарфининг пасайиши бўйича ўлчанган меҳнат унумдорлигининг ўсиши ўша 4 % ни ташкил қилган.

                               

     (1/0,9615+ 1,04 ёки 400/2000:  423/2200+ 1,04)

 

         Амалий ҳисоб-китобларда меҳнат унумдорлиги ўзгариши индекси (Iму) меҳнат сарфи индексига тескари  ўлчов сифатида аниқланади ва акси

 

IMY= 1: Iт ва Iт = 1:IMY

 

   Фоизлардаги ҳисоб-китобларда (а- меҳнат унумдорлиги, в-меҳнат сарфи) қуйидагилардан фойдаланилади:

 

 А =  в х 100/100- в;                                  В = а х 100/ 100 + а;

 

Вақт бирлигида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳам маҳсулот ҳажми каби кўрсаткичларда: натурал, шартли- натурал, меҳнат ва қиймат бирликларида ўлчанади. Ҳисоб- китобларни амалга оширишда қуйидагиларга эътибор бериш зарур:

Вақт масштаби бир хил бўлиши керак. Масалан, 8 соатлик иш куни қабул қилинган бўлса, давомийлиги бошқача бўлган иш кунларини 8 соатликка ҳисоб- китоблар орқали келтириш мумкин.

Меҳнат унумдорлиги шартли- натурал усулда ўлчанганда, маҳсулотнинг бошқа қандайдир хусусиятларига  кўра эмас, балкм норматив меҳнат салмоғини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш зарур.

Натурал кўрсаткичларни нисбий норматив меҳнат сарфи коэффициенти орқали шартли-натурал кўринишга келтирилганда ўлчов бирлиги сифатида энг кам меҳнат сарфига эга бўлган маҳсулотни қабул қилиш тавсия қилинади.

Мисол. Жадвалда келтирилган маълумотлар асосида меҳнат унумдорлиги ўсишини шартли-натурал кўрсаткичларда аниқланг. (Ишловчилар сони ўзгармайди).

 

 

Маҳсулот

Маҳсулот сони

Битта маҳсулотнинг меҳнат сарфи, норма- соат

режа

ҳақиқат

№1

100

120

20

№2

250

225

15

№3

760

820

5

 

Ечиш: Ўлчов бирлиги сифатида минимал меҳнат сарфига эга бўлган №3 – маҳсулот қабул қилинади.Шунда шартли- натурал ўлчовда маҳсулот ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қайидагича бўлади:

                                           

Режа:    100 х 20/5 + 250х 15/5 + 750х 5/5 = 400+650+760 = 1910 дона

          

Ҳисобот:   120 х 20/5 + 225х 15/5 + 820х 5/5 = 480+675+820 = 1975 дона         

 

Ишловчилар сони ўзгармаганлиги  учун маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ошиши меҳнат унумдорлигининг ўсишига пропорционал:

 

МУ ўсиши = (1975: 1910) х 100 – 100 = 3,4%

 

      Қиймат усулидан фойдаланиб меҳнат унумдорлигини аниқроқ ўлчаш учун доимий ўзгарувчан таркибий индекслар ва тузилмавий  ўзгаришлар ҳисобланади. Ўзгарувчан таркиб индекси ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган маҳсулотни (В1) базис давридаги кўрсаткич билан (Во) солиштириш орқали аниқланади. Мазкур кўрсаткич маҳсулот ассортиментигина эмас, балки унинг материал талаблиги структурасидаги ўзгаришларнинг таъсири остида бўлади.

Ушбу таъсирларни бартараф этиш учун доимий таркибнинг индекси меҳнат унумдорлиги хусусий индексларининг ўрта ҳисобдаги арифметик кўрсаткичи сифатида ҳисобланиб чиқарилса, ушбу хусусий индекслар ходимларнинг сони ёки ҳисобот давридаги ишланган вақт бўйича ҳисобланган бўлади.

Хусусий индекслар корхонанинг бўлинмалари бўйича ёки аниқроғи таққосланадиган маҳсулот ва ишнинг айрим турлари бўйича ҳисоблаб чиқарилади.

Структуравий индекс ўзгарувчан таркиб индексининг доимий таркиб индексига нисбати сифатида аниқланади.

         Мисол: меҳнат сарфлари турли бўлган учта турдаги ишлар бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш ҳақида қуйидаги маълумотлар мавжуд:

Иш тури

Ишлар хажми,

минг сўм

Ишловчилар сони,киши

Ишлаб чиқарилган маҳсулот, сўм

Меҳнат унумдорлиги индекси

режа

ҳақиқатда

режа

Ҳақиқатда

режа

Ҳақиқатда

Газламани бичиш

110

115

18

19

6111

6053

0,99

Пальто тикиш

442

456

53

52

8340

8769

1,05

Пальтога ишлов бериш

225

280

24

23

9375

12174

1,30

Жами

777

851

95

94

8179

9053

1,107

 

Ўзгарувчан ва доимий таркиб индексини ҳамда структуравий силжишлар индексини аниқланг.

Бу ерда 1,107 ўзгарувчан таркиб индекси ҳисобланади. Доимий таркиб индексини аниқлаш учун учта хусусий индекслардан иборат ўртача арифметик ўлчов ҳисобланади:

               

Iдоим = (19 · 0,99 + 52 · 1,05 +23 · 1,3/93) / 94=1,099

                             

Структуравий силжишлар индекси 1,007 ни ташкил қилади (1,107 /1,099).

Бу меҳнат унумдорлиги структуравий силжишлар ҳисобига 0,7% ошганлигини билдиради.

 

1.Мамлакат миллий иқтисодиётида миллий даромадлар 4,2% ўсган, моддий ишлаб чиқаришда иш билан бандлар сони эса 0,6 % га ошган. Мазкур йил учун ижтимоий меҳнат унумдорлиги қанчага ошганлигини аниқланг.

2. 30 йилда миллий даромад 6 марта ўсди, аҳоли сони 24 % га ошди, моддий ишлаб чиқаришда банд бўлган аҳолининг умумий аҳоли сонидаги улуши 10 %га қисқарди. Ижтимоий меҳнат унумдорлиги неча фоиз ўсди.

3. 5 йил давомида миллий даромад 290 дан 375 млрд. сўмгача ўсди, бу вақт давомида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 153,4 дан 170 млн. кишигача ўсди. Моддий ишлаб чиқаришда банд бўлганлар салмоғи 76,9 фоиздан 75 фоизга тушди. Берилган даврда ижтимоий меҳнат унумдорлиги қанчага ўсди?

4.Агар миллий даромад яратишда банд бўлган меҳнатга яроқли аҳоли сони 9,5 млн.дан 9,3 млн. кишига камайган. Яратилган миллий даромад ҳажми жорий даврда 9664100 млн. сўмдан 9872100 млн. сўмга кўпайган бўлса(шу даврда баҳолар 120% ўсган), шу давр мобайнида ижтимоий меҳнат унумдорлигини ўзгаришини аниқланг.

5. Агар миллий даромад 2048,4 дан 2233,1 млрд сўмгача ошса (нарх 120 % га ўсган бўлса), меҳнатга лаёқатли аҳоли сонидан, моддий ишлаб чиқаришда бандлар 8,5 млн.кишидан 7,3 млн. кишигача камайса, ижтимоий меҳнат унумдорлиги қанчага ўзгарган?

6.Ялпи Миллий маҳсулот таққослама баҳоларда 2048 дан  9664 млрд сўмгача ўсди. Ушбу даврда иқтисодиётда бандлар 18% га ўсди,улардан моддий ишлаб чиқаришда бандлар эса 72% дан 65% га тушди. Моддий ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлиги қандай ўзгарган?

7. Жадвалдаги шартли мисол асосида жонли ва ижтимоий меҳнат унумдорлигининг ўсиш суръатларини аниқланг. Хулоса ёзинг.

Кўрсаткич

Базис йили минг сўм

Ҳисобот йили минг сўм

Ишлаб чиқариш хажми

45600

42248

Жонли меҳнат сарфи

10250

10762

Ўтмишдаги меҳнат сарфи

25100

26602

           

8.Пойафзал фабрикасидаги меҳнат унумдорлиги режасининг бажарилишини шартли  натурал ўлчовда аниқланг.

Пойафзал тури

Ишлаб чиқариш ҳажми, минг сўм

Меҳнат сарфи,минг киши соат

режа

Ҳақиқатда

режа

Ҳақиқатда

Ишчи ботинкалар

100

112

200

218

Хром ботинкалар

400

350

840

725

Лакли модел туфлилар

300

385

900

1155

«Ишчи ботинкалар» бирлигини қабул қилиб, шартли жуфтларга ўтказиш коэффицентини режадаги меҳнат сарфи бўйича аниқланг.

9.Цехдаги 20 та дастгоҳни  модернизациялаш имкони бор, бу тадбир эса уларнинг унумдорлигини 50 % оширади. Ишлаб чиқариш участкаси 2 сменада ишлайди. Цехда жами 250 киши ишлайди. Ишлаб чиқариш хажми ўзгармаганда цехда меҳнат унумдорлигини қанчага ошириш ва қанча ишчи кучини тежаш мумкин бўлади?

10.Маҳсулот тайёрлашнинг янги технологиясига ўтганда, тайёрланадиган маҳсулотнинг меҳнат сарфи 3,25 соатдан 2,5 соатга камаяди. Маҳсулот ишлаб чиқариш режаси –10 минг дона.

Бир ишчининг иш вақти жамғармаси 1820 соат бўлса, меҳнат унумдорлиги қанчага ошади ва қанча иш кучи тежалади? Нормалар ўртача ҳисобда 120% бажарилган участкадаги ишчилар сонини аниқланг.

11. Бир ишчи ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш йилига 7000 сўмдан 7420 сўмга етган кейинги йилда 12740 минг сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришлиши белгиланган. Меҳнат унумдорлиги неча фоиз ошади ва қанча ишчи кучи тежалади?

12. Квартал давомида ёғоч тайёрлаш ва ташиб чиқариш унумдорлиги ўсишини натурал ўлчовда ҳисобланг.

а) режа бўйича ишловчилар сони 1260 киши ҳақиқатда – 1120 киши;

б) ёғочларни тайёрлаш ва ташиб чиқариш режа бўйича 245,7 минг м3, ҳақиқатда 260,4 минг м3.

13.Агар коронада 3 хил маҳсулот ишлаб чиқарилса меҳнат унумдорлиги ўсишини шартли-натурал усулда ҳисобланг. Электр кофеянчгич меъёрий меҳнат сарфи 12 норма-соат; электр гўшт қиймалагич меъёрий меҳнат сарфи 18 норма-соат, шарбат сиқиб чиқаргич меъёрий меҳнат сарфи 24 норма-соат. Ишлаб чиқариш ва меҳнат сарфлари қуйидаги маълумотларда акс этган.

Маҳсулот турлари

Сони, дона

Меҳнат сарфи, киши-смена

Режа

ҳақиқатда

режа

ҳақиқатда

Кофе янгич

1200

1150

1700

1530

Гўшт қиймалагич

700

735

1500

1545

Шарбат чиқаргич

920

935

2700

2680

14. Келтирилган маълумотлар асосида ишлаб чиқариш хажми ва меҳнат унумдорлиги (меҳнат ўлчовида) режасини бажарилишини аниқланг.

Маҳсулот тури

Сони, дона

1 донага вақт нормаси киши-соат

режа

ҳақиқатда

МГ-8 асбоб қутиси

1000

1100

0,5

Бошқарувчи реле

800

500

1,2

Индукцион ғалтак

1200

1700

0,3

1400 киши-соат ишланган, ишлаб чиқариш нормаларини 5% ошириб бажариш режалаштирилган.

15. Меҳнат унумдорлигининг ўсиши товар маҳсулоти бўйича ўлчанганда бирлашма бўйича режага нисбатан 104,2% ни ташкил қилган. Бирлашманинг ҳар бир корхоналарида эса мос равишда 102; 103,4 ва 96%. Бирлашма бўйича ишловчилар сони 1176 киши, шу жумладан 1-корхонада 630; 2-корхонада 356 ва 3-корхонада-190 киши. Меҳнат унумдорлигининг доимий таркиби динамикаси индексини ҳисобланг ва бирлашма ишлаб чиқариш дастури тузилмасининг ўзгариши меҳнат унумдорлигига қандай таъсир қилганлигини аниқланг.

16. Цехлар бўйича меҳнат унумдорлиги қуйидагича ўзгарган: 1-цех (150 ишчи)-10% ошган; 2-цех (130 ишчи)-5% камайган; 3-цех (90 ишчи)-8% ошган. Ассортиментдаги силжишлар ҳисобига тузилмавий индекс 1,09 ни ташкил қилган. Бутун корхона бўйича меҳнат унумдорлиги динамикасини аниқлаш керак. (Ҳисоб-китоб ўзгарувчан таркиб индекси асосида товар маҳсулот бўйича амалга оширилади).

17. Қандолатчилик фабрикасида ҳисобот йилида меҳнат унумдорлиги цехлар бўйича ва умуман фабрика бўйича хажм кўрсаткичлари ва ишловчилар сонига қараб ўзгарган.

Цех

Маҳсулот хажми, минг сўм

Ишловчилар сони, киши

Режа

ҳақиқатда

режа

Ҳақиқатда

№1 –карамель

2750

2810

112

115

№2-вафлили

1675

1710

93

93

№3-шоколадли

3870

3710

69

66

Жами

8295

8230

274

274

Меҳнат унумдорлигининг ўзгарувчан, доимий таркиби ва тузилмавий силжишлар динамикаси индексларини ҳисобланг ва хулоса қилинг.

18. Маҳсулотнинг норматив меҳнат сарфи 500 норма-соат, ҳақиқатдаги меҳнат сарфи эса 420 соатни ташкил қилган. Ташкилий-техник тадбирларни жорий қилиш режаси бўйича норматив меҳнат сарфини 440 соатга (нормалар 110% бажарилишини режалаштирганда) камайтириш кўзда тутилган. Ушбу маҳсулотни ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлиги қанча % ошишини ва нормалар бажарилиши даражасини ўзгаришини аниқланг.

19. Бир корхонада ўртача кунлик товар ишлаб чиқариш 54800 сўм, бошқасида 59730 сўм. Ўрнатилган меҳнат тартиб қоидаларига кўра иш сменаси давомийлиги биринчи корхонада 7 с 40 мин., иккинчисида 8 с. 12 мин. Агар иккила корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни солиштириш мумкин бўлса уларнинг қайси бирида меҳнат унумдорлиги юқори.

20. Ишчи бир дона детали тайёрлаш учун 10 минут сарфлайди. Иш вақтидан унумли фойдаланиш ҳисобига бир дона детал кетадиган вақт сарфи 8 минутни ташкил этди. Агар цехда 8 соатлик иш режими ташкил этилган бўлса, ишчининг кунлик меҳнат унумдорлиги дарражасини ва маҳсулот бирлигига кетадиган вақт сарфини камайишини аниқланг.

21. Корхонанинг ҳисобот материаллари асосида товар, шартли соф ва соф маҳсулотлар бўйича меҳнат унумдорлигининг ўзгаришини ҳисобланг, натижаларни таққосланг, моддий харажатлар ва амортизацион ажратмалар қилинг.

Кўрсаткич

Режа

Ҳақиқат

1. Товар маҳсулот млн.сўм

43,0

46,2

2.Моддий харажатлар, амортизация

ажратмаларсиз млн.сўм.

 

30,4

 

34,2

3. Амортизация ажратмалари млн.сўм.

2,5

3,5

Ишловчилар сони, киши

2860

2868

22.Агар маҳсулот бирлигига норматив даромад 29 сўм, иш ҳақи-21 сўм, режа бўйича маҳсулот хажми 100 минг дона, ҳақиқатда 103,5 минг дона, режа бўйича ишловчилар сони-910, ҳақиқатда – 900 киши бўлса меҳнат унумдорлиги режасини бажарилишни норматив соф маҳсулот ўлчов бўйича аниқланг.

23.Фабрикада меҳнат унумдорлигини турли усулларда ўлчанганда унинг ўсишини қуйидаги кўрсаткичлари аниқланган: ялпи маҳсулот бўйича режага нисбатан 106%, товар маҳсулот бўйича –105,7% сотилган маҳсулот бўйича –105,9%, соф маҳсулот бўйича-103%. Келтирилган кўрсаткичлар нисбатини ҳисобланг ва уларнинг фарқланиши сабаларини тушунтиринг.

24.қуйидаги жадвал кўрсаткичларидан фойдаланиб бирлашмада унумдорлигини ўзгаришини аниқланг.

Бирламчи фирмалар

Ҳисобот йилида жорий йилга нисбатан меҳнат унумдорлигини ўзгариши

Ҳисобот йилидаги ишловчилар сони,киши

I

қ35

592

II

-8,3

79

III

0,6

126

IV

Ўзгармаган

30

 

25. Қуйидаги жадвал маълумотларни асосланиб корхоналар бўйича меҳнат унумдорлиги ўзгаришини аниқланг.

  Корхона

лар

 

Ишлаб чиқариш ўлчовлари

Ишлаб чиқариш ҳажми

Ишловчи-лар сони, киши

Ишлаб чиқариш ҳажми

Ишловчилар сони, киши

Жорий даврда

Ҳисобот даврида

А

Товар маҳсулот-ларнинг қиймати

3600 минг.сўм

300

4400 минг.сўм

360

Б

НСО

900 минг сўм

150

1050 минг сўм

150

В

Ишлаб чиқариш ҳажмининг меҳнат сиғими

434 минг соат

388

427 минг.

Форма соат

393

Г

Шартли натурал бирликда

1645 минг.сўм

898

1750 минг.сўм

890

 

26. Қуйидаги маълумотлардан фойдаланиб, ишчиларнинг кунлик ва йиллик унумдорлигини ўзгаришини аниқланг.

Кўрсаткичлари

Базис йил

Ҳисобот йили

Соатлик унумдорлик, сўм

650

0

Ишчи кучининг давомийлиги, соат

7,5

7,2

1 ишчининг йил давомида ишлаган кунлари

220

225

 

27. Цех тўлиқ меҳнат сарфи 9 киши-соатни талаб этадиган маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган.

Агар ҳақиқатдан ой давомида 10 минг дона маҳсулот тайёрланиб, норматив технологик меҳнат сарфи 80 минг норма-соатни, асосий ишчиларнинг ишлаб чиқариш нормасини бажарилиши 106%ни ташкил этган бўлса, меҳнат унумдорлигини аниқланг.

Цехда 6 та ёрдамчи ишчи бўлиб, улардан ярмиси ой давомида 8 соатлик иш режасида 21 кун қоганлари эса ой давомида тўлиқ ишлаган. Бошқарув ходимларининг меҳнат сарфи ишлаб чиқарилган маҳсулот салмоғида 15%ни ташкил этган.

28. Корхона ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдорини жорий йилга нисбатан 2% га оширди. Жорий ва ҳақиқатда ишлаган ишловчилар сони қуйидаги жадвалда берилган:

Ишчилар

Жорий йилда

Ҳисоб йилида

Асосий цехлар

50

52

Таъмирлаш цехи

5

6

Омбор ва тарнспорт

8

10

Бошқа ёрдамчи цехлар

25

24

Бошқа персонал

22

22

Корхона бўйича умуман меҳнат унумдорлиги даражаси қандай ўзгарган. Агар ҳисобот йилида ишлаган ишловчилар сони сақланиб қолганда, меҳнат унумдорлиги даражаси қандай ўзгарган бўларди.

29. Ҳисобот даврида озиқ-овқат дўконининг товар айланиши ҳажми илгари баҳода 134 млн. сўмни, сотувчилар сони эса 20 кишини ташкил этган. Жорий даврда ҳар бир сотувчига унумдорлик 6,7 млн.сўмни ташкил этган.

Ҳисобот даврида жорий даврда нисбатан баҳолар 3% га камайган. Ҳисобот даврида жорий даврга нисбатан унумдорлик даражасини ўзгартиришини аниқланг.

30. Жорий йилда пўлат қуюш цехида 101,8 минг т. маҳсулот тайёрланди, ишчиларнинг ўртача рўйхатдаги сони-60 киши, ишловчиларнинг ўртача рўйхатдаги сони эса 70 кишини ташкил қилади. Ҳисобот йилида ишловчиларнинг умумий сони ўзгармаган ҳолат пўлат қуйиш 3% га ошган, ишловчиларнинг ўртача рўйхатдаги сони 2 кишига камайган.

Йиллар бўйича ҳар 1 ишчига ва ишловчига тўғри келадиган ишлаб чиқариш даражасини ҳамда ишлаб чиқариш индексини ўзгаришини аниқланг.

31. Қуйидаги жадвал кўрсаткичларидан фойдаланиб цехда ишлаб чиқариш ҳажми ва меҳнат унумдорлиги даражаси ўзгаришини ҳисобланг.

Маҳсулот тури

Тайёрланган маҳсулот тури, дона

Маҳсулот бирлигини белгиланган вақт нормаси, соат

Давр

Базис

Ҳисобот

А

2400

2500

15

Б

850

900

8

В

1750

1500

10

Жорий йилда ишловчилар сони 120 кишидан 150 кишига кўпайган.

 

Маҳнат унумдорлигини ошиши омиллари ва резервларини аниқлаш

Методик кўрсатмалар

1.Масаланинг шарти.

Ускунани янгисига алмаштирилгандан сўнг маҳсулотнинг бирлигига кетадиган меҳнат сафи 18% камайди. МУ ошиши имкониятини аниқланг.

Ечиш. МУ=а×100/100-а;  МУ=18×100/100-18=21,95%

Индекс усули билан хисобланса:

Iмуқ1:Iт=1:0,82=1,2195

2. Масаланинг шарти.

Янги технологияни жорий қилиниши билан 1000сўм товар маҳсулотининг меҳнат сарфи (t) 210дан 186 киши соатга камайди. МУ ўсишини ва меҳнат сарфи камайишини ҳисобланг.

Ечиш. МУ=210/186 ×100-100=12.9%

T=186/210×100-100=11.43% ёки в×100/100+в формуласи билан ҳисоблаганда 12,9×100/100+12,9=11,43%

3.     Масаланинг шарти.

Ташкилий техник чора-тадбирлар режаси амалга оширилганда «А» маҳсулотининг(12000дона ишлаб чиқарилади) меҳнат сарфи12дан-10,2 норма соатга камайган, «Б» маҳсулотнинг (750дона ишлаб чиқарилади) меҳнат сарфи 56дан 48 норма соатгача, «В» маҳсулотники (495 дона)124дан 117норма-соатгача камайган. Корхонанинг барча маҳсулотлар бўйича ишлаб чиқаришнинг меҳнат сарфи базавий шароитлар бўйича 124000 норма-соатни ташкил қилган эди. МУ ўсишини аниқланг.

Ечиш. Меҳнат сиғимини камайишининг умумий йиғиндиси норма-соатда: 12000×(12-10,2)+750×(56-48)+495×(124-117) =31065

МУ=Эт×100/Тбош-Эт=31065×100/1240000-31065=2,6%

4.     Масаланинг шарти.

Ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкил қилинганлиги ҳисобига иш вақти йўқотишлар 17дан 11%га камайди. Ташкилий омиллар ҳисобига МУ ўсиши имконини ҳисобланг.

Ечиш. МУ=100-11/100-17×100-100=7,2

5.     Масаланинг шарти.

Моддий техник омиллар ҳисобига меҳнат сарфи 4% камайди. Меҳнатни илмий ташкил қилиш ва меҳнат шароитларини яхшилаш чораларини амалга ошириш ҳисобига йиллик иш кунлари 226дан 230 кунгача, смена давомийлиги 7,7дан 7,9 соатгача ошиш имконини берди. Меҳнатни илғор усуллари ва иш ҳақи тизимини такомиллаштириш ҳисобига МУ 1,2% ошди. МУ ўсишини барча омиллар йиғиндиси бўйича ҳисобланг.

I=1/0.96 × 230/226 × 7.9/7.7 × 1.012=1.10 ёки 10%

 

Ишбилармонлик ўйини

Бошланғич маълумотлар ва вазифа.

Корхонанинг жорий йилдаги товар маҳсулоти ҳажми 16780минг сўмни , ишловчилар сони 1780киши, режалаштирилаётган фойда барсча товар маҳсулоти қийматининг 6%ни, шартли-доимий харажатлар салмоғи маҳсулот таннархининг 25%ни ташкил қилади.

МУ қуйидаги ички резервлар ҳисобига ошишо мумкин:

-меҳнат ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишни яхшилаш ҳисобига 1,2% (капитал эмас, балки жорий харажатларни ошиши билан йилига 4 минг сўм);

-рақобатни ривожлантириш, ишчилар малакасини ошириш, рағбатлантирувчи тизимлар таъсирини ошириш ҳисобига – 0,8% (қўшимча ҳаражатларсиз);

-меҳнатни санитария-гигиена холатини яхшилаш ҳисобига –2%(бирваракай ҳаражатларни ошириш йилига –6,5минг сўм);

Цехларни реконструкцияси ва ускуналарни модернизация қилиш ҳисобига МУ 8% ошиши мумкин. Бу 1470минг сўмлик капитал харажатни (бирваракай), ундан ташқари йил давомида 22 иш кунига тўхтатишни (1йида 262 иш куни) талаб қилади.

Барча ускуналарни янгисига алмаштириш ва технологияга ўзгартиришлар киритиш МУни 22% ошириш имконини беради, лекин бу 5млн.сўм капитал харажатни талаб ва корхонани 6 ойга тўхтатиб қўйишни талаб қилади.

Чоралар жорий қилинган йилда МУги ўсиши 12%ни таминлайдиган вариантни ва жорий қилинаётган барча чораларни ижобий иқтисодий самарадорлигини ҳисобланг.

Вазифалар.

1-гурух. Капитал харажатларсиз МУни ички резервлар ҳисобига ошириш чораларининг самарадорлигини ҳисобланг.

 2-гурух. Корхонани реконструкция ва модернизация ҳисобига МУни ўсиши ва кутилаётган самарадорликни ҳисобланг. Бунда 1-вариантнинг МУни ошиши омилларини ҳисобга олиш керак.

3-гурух. Барча ускуналарни янгилаш ва технологияларни ўзгартириш ҳисобига МУ ўсиши ва кутилаётган самарадорликни ҳисобланг. Бунда 1-вариантнинг МУни ошиши омилларини ҳисобга олиш керак.

ЎҚУВ ЎЙИН ЖАРАЁНИ

1.                     Талабалар 4та кичик гурухга бўлинадилар.

2.                     3та гуруҳ ўз раҳбарларини сайлайди ва берилган вазифаларни бажарадилар.

3.                     1та гурух эксперт комиссияси вазифасини бажаради ва гурухларда олиб борилган ҳисоб-китобларни текширади, гурухлар фаолиятини баҳолайди.

4.                     Ҳар бир гурухга вазифалар тарқатилади.

5.                     Гуруҳлар ўзларининг вариантлари бўйича масалани ечимини ҳисоблайдилар.

6.                     Ечим натижаси бўйича таклиф этилаётган вариант гурух раҳбарлари томонидан муҳокама қилинади, бунда раҳбарлар ўз таклифларини  асослайди ва ҳимоя қиладилар.

7.                     Раҳбарларнинг очиқ муҳокамаси  якунида чоралар жорий қилинадиган йилда талабдаги МУ ўсишини ва кейинги йилларда энг юқори самарадорликни таъминлайдиган энг яхши вариант танланади.

8.                     Ўқитувчи талабалар билан биргаликда муҳокамаларга якун ясайди, экспертлар гуруҳи энг фаол қатнашган гурухни аниқлайди. Гуруҳ фаолияти баҳоланади.

 

Аҳолининг турмуш даражаси, даромадлари  ва уни давлат томонидан тартибга солиш

Методик кўрсатмалар.

Масалаларни ечишда Ўзбекистондаги оила даромадларини: иш ҳақи, моддий ердаги, нафақалар, солиқ тўланадиган бошқа тўловлар, пенсия ва стипендиялар, болаларга тўланадиган ойлик нафақалар, ёш боласига қараш учун тўланадиган нафақалар, томорқа хўжалигидан олинадиган натурал маҳсулотлар қиймати, шахсий мулкидан ва шахсий томорқасидаги маҳсулотларни сотишдан келадиган даромадлар, банкдаги жамғармалари, акция ва бошқа қимматли қоғоздан келадиган фоизлар.

Жон бошига тўғри келадиган даромадлар оила фаровонлигини моддий жиҳатдан акс эттиришни ҳисобга олиш зарур.

Турмуш даражасини аниқлашда оила харажатларининг салмоғини гуруҳлаб ўрганиш мақсадга мувофиқ. Хусусан озиқ-овқат харажатларининг аҳамияти катта, агарунинг салмоғи бошқа харажатлардан кенг бўлса оила даромадлари пастлиги аниқланади.

1.Истеъмол савати қиймати 240 сўмни ташкил қилади. Яшаш минумими бюджетининг (ЯМБ) тузулмаси жадвалда келтирилган. Ишга лаёқатли ишловчининг ЯМБ қийматини аниқланг.

Мамлакат ўртача ижтимоий-демографик гуруҳлар бўйича яшаш минимуми бюджети тузилмаси

 

 

Харажатлар тури

Аҳоли жон бошига

Ижтимоий-демакрафик гуруҳлар

Меҳнатга лаёқатлилар

пенсионерлар

Болалар

0-6

7-15

1.

Озиқ-овқат

68,3

61,6

82,9

74,5

73,4

2.

Ноозиқ овқат товарлар

19,1

21,4

10,0

18,9

19,8

3.

Хизматлар

7,4

8,9

7,1

6,6

6,8

4.

Солиқлар ва бошқа тўловлар

5,2

8,1

-

-

-

 

Жами харажатлар

100

100

100

100

100

2. Қуйидаги жадвалда яшаш даражаси минимумини ўз ичига олган озиқ-овқат маҳсулотларининг баҳоси ва структураси бўйича маълумотлар берилган.

Х йилда минимал иш ҳақи миқдори 2450 сўмни, 4 йилдан сўнг 5440 сўмни ташкил этган. Шу йилларда белгиланган минимал иш ҳақига бериладиган ҳар бир маҳсулот турининг ҳажмини аниқланг.

Шу йилларда минимал номинал ва реал иш ҳақларининг ўзгариш характери бўйича хулоса чиқаринг.

Яшаш даражаси минимумининг турлари

Ўлчов бирлиги

Маҳсулотларнинг бирлиги баҳоси, сўм

Х й, январ

ХХ й, декабр

Гўшт маҳсулотлари (мол гўшти)

Кг

1800

200

Сут маҳсулотлари (сут)

Л

150

200

Тухум

10 дона

40

60

Балиқ маҳсулотлари

Кг

1500

2000

қанд ва кондитер маҳсулотлари

Кг

550

650

Ўсимлик ёғи

Л

900

1100

Картошка

Кг

200

250

Сабзавотлар

Кг

100

150

Мевалар

Кг

600

700

Нон маҳсулотлари

Кг

265

300

3.Оила беш кишидан иборат: эри-қурилишда кранчи-машинист, хотин-шаҳар кутубхонасида кутубхоначи, иккита боласи мактабгача ёшда, уларнинг қари онаси-пенсионер. Оила даромади (тўлов ва солиқлар чиқариб ташлангандан сўнг) эрининг иш ҳақи ойига  1800 сўм ва хотинники-600 сўм, болаларга олинадиган моддий ёрдам ва нафақалар ойига 120 сўмдан ҳар бирига, онасининг пенсияси-300 сўм, ҳамда жамғарма банкка қўйилган пулларининг йиллик 7,2 фоизини, томорқа хўжалигидан олинадиган мева-сабзавотларнинг нархи-1  йилда 1140 сўм.

Киши бошига тўғри келадиган ойлик даромадларни аниқлаш зарур ва оила фаровонлиги даражаси ҳақида хулоса чиқриш керак.

4. Оила беш кишидан иборат: эри-тижорат банкида юрист-маслаҳати, хотини уй бекаси, қизи-талаба, отаси-харбий пенсионер, онаси 2- гуруҳ ногирони. Оиланинг умумий даромади 1 ойга эрининг ойлик маошдан –3600 сўм, қизининг стипендияси – 200 сўм, отасининг пенсияси-950, онасининг пенсияси-300 сўм, облигация ва бошқа қимматли қоғозлардан тушадиган 15,6 минг сўм миқдордаги йиллик фоизлар, ҳамда ота-оналари квартирасини ижарага беришдан тушадиган – ойига 2600 сўмлик даромаддан иборат.

Киши бошига тўғри келадиган ойлик даромадни ҳисобланг ва оиладаги фаровонлик даражаси ҳақида хулосангизни беринг.

5. Самарали фаолият юритаётган тадбиркор оиласи тўрт кишидан иборат (эри, хотини, 2та юқори синф ўқувчи-фарзандлари). Оиланин ойлик ўртача даромади 280 минг сўмдан иборат бўлиб, эрининг тадбиркорлик фаолияти даромадларидан (40 минг сўм) ташкил топган.

Киши бошига тўғри келадиган ойлик оила даромадини ҳисболанг ва оиланинг фаровонлиги ҳақида хулоса қилинг.

6. Беш кишидан иборат яхши таъминланган оила (эри-тижорат банкида юрист-маслаҳатчи, хотини-уй бекаси, қизи-талаба, отаси-харбий пенсионер, онаси 2-гуруҳ ногирони) йиллик жами пул даромадлари 120,6 минг сўмга эга. Оила бюджетининг даромад қисми эрининг маоши (53 минг сўм), қизининг стипендияси (2,4 минг сўми) ота-оналарининг пенсияси (15 минг сўм), қимматли қоғоз ва облигация фоизлари (15,6 минг.сўм) ва квартира ижараси (34,6 минг сўм)дан ташкил топган.

Харажатлар қисми эса қуйидагилардан иборат: эрининг йиллик даромад солиғи ва бадаллари – 10 минг сўм, уй-жой ва ижара даромадидан солиқлар-4,8 минг сўм ҳар ойлик озиқ-овқат харажатлари – 4220 сўм, ноозиқ-овқат товарлар хариди –2250 сўм, турли хизматларга (уй-жой-коммунал, маиший, транспорт, почта ва ҳ.к.) ҳақ  тўлаш-1665 сўм. Йиллик пул даромадларининг харажатлардан ортадиган қисми (8,1 минг сўм) омонат ва қимматли қоғозлардага жамғармаларга кетади.

Оила йиллик харажатларда солиқ ва бадалларга овқат товарлар харидига, турли хизматларга ва жамғармаларга кетадиган сарфларнинг улушини фоизда ҳисобланг.

 

Бозор иқтисодиёти шароитида иш ҳақини ташкил этиш ва уни ислоҳ қилиш

Методик кўрсатмалар

Иқтисодий ҳисоботларда иш ҳақининг реал ва номинал турлари ажратиб кўрсатилади. Номинал иш ҳақи (Зн) - бу ишловчининг бажарилган иш учун ҳақиқатда қўлига оладиган пул суммасидир. Реал иш ҳақи эса (Зр) - бу ишловчининг оладиган номинал иш ҳақи эвазига кўрсатилган хизматлар ва товарлар сотиб олиш учун ҳақ тўлаш имкониятидир. Номинал ва реал иш ҳақининг динамикаси ўртасидаги боғлиқлик қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

Iзр= Iзн/Iц, (21)

Бу ерда Iзр - реал иш ҳақининг индекси;

Iзн  - номинал иш ҳақининг индекси;

Iц - кўрсатилган хизматлар ва товарлар баҳоси индекси.

Бозор иқтисодиёти шароитида корхона ишловчиларининг иш ҳақи фонди бюджетга тўланадиган тўловлардан (фойдага солиқдан ташқари) ташқари корхона ҳисобида қолган қисмидан ташкил топади.

Корхона харажатларининг қолган қисми ишчи кучининг амал қилиши билан боғлиқ бўлган бевосита харажатлар (ижтимоий кафолатлашга, пенсия таъминотига ва ҳоказо)ни назарда тутади. Билвосита конвенция харажатларнинг нормативлари давлат томонидан иш ҳақи фондига нисбатан фоизларда белгиланади.

Ишловчиларга индивидуал тарзда иш ҳақи ҳисобланаётган вақтда қуйидаги ҳолатларни ҳисобга олиш лозимдир.

Ҳар қандай разряддаги [ТС (ДО)] ишловчиларнинг тариф ставкаси (лавозим маоши) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

ТСn (ДОn) =ТС1 (ДО1)*ТКn, (22)

Бу ерда ТСn (ДОn) - n - разрядли ишловчининг тариф ставкаси (лавозим маоши);

ТС1 (ДО1) - 1 разряли ишловчининг тариф ставкаси (лавозим маоши);

ТКn - тариф ставкасида қўлланиладиган n - разрядли тариф коэффициенти.

Вақтбай иш ҳақи (3п) бўйича ишловчининг иш ҳақи қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:

Зп=ТСпф, (23)

Бу ерда ТСп - ишловчининг вақт бирлигидаги (соат, кун) тариф ставкаси;

Тф - ҳисобот давридаги ҳақиқатда ишланган иш вақти хажми (соат, кун).

Ишбай иш ҳақи (3сд) бўйича ишловчининг иш ҳақи қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

Зсд=R*Q (24)

Бу ерда R - ишбай расцепка - маҳсулот бирлигига белгиланган иш ҳақи миқдори (бажарилган иш хажми);

Q -  тайёрланган маҳсулотлар бажарилган ишлар миқдори.

Ишбай расценкаларни ҳисоблашда, қўлланилаётган ишбай иш ҳақининг турларига асосан маълум хусусиятларни ҳисобга олинади.

Ишловчининг иш ҳақи унинг шахсий кўрсаткичларига асосан, тўғри индивидуал ишбай системаси бўйича ҳисоблаганда, ишбай расцепка қуйидаги формулалардан бири ёрдамида аниқланади:

R=ТС раб.вир  ёки R=Тсрабвр, (25)

Бу ерда ТСраб - бажарилаётган иш разрядининг тариф ставкаси.

Нвўр - ишловчига ўрнатилган ишлаб чиқариш нормаси.

Нвр - ишловчига бажарилган ишга (маҳсулот бирлигига) белгиланган вақт нормаси.

Ишбай расцепкаларни ҳисоблашда вақт бирлиги тариф ставкаси нисбати ва иш вақти (ишлаб чиқариш) нормаси нисбатини мос келишини таъминланишини назарда тутиш лозим.

Агар ишлаб чиқариш нормаси смена бўйича ўрнатилган (белгиланган) бўлса, у вақтда расценкани ҳисоблашда кунбай ставка, агар соатбай бўйича ўрнатилган бўлса, унда соатбай ставкадан фойдаланилади.

Индивидуал иш ҳақининг шаклланишида жамоа (бригада) ишбай системаси асосида ташкил этилган бўлса, унда жамоа (умумбригада) ишбай системаси қўлланилади. Бунда вақт бирлигида бригада томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки бажарилган иш учун жамоа ишбай расцепкалари ҳисоблаб чиқилади. Бригада томонидан йиғилиш, монтаж қилиш ва ҳ.к. каби ишлар бажарилганда жамоа ишбай расценкаси қуйидаги формула ёрдами аниқланади:

Rхол =SТСрабi*tнi (26)

Бунда, Зсд.бр - ишбай бўйича ишловчи бригада аъзоларининг умумий иш ҳақи.

Тсi - бригададаги i - ишчининг соатбай тариф ставкаси.

Чфi - ҳисобот даврида - i ишчи томонидан ҳақиқатда ишланган иш соатлари, киши - кун;

КТУ ii ишчининг қатнашиш коэффициенти.

m  - бригададаги ишловчилар сони.

Вақтбай ва ишбай иш ҳақларининг ҳамма усуллари мукофотлаш билан тўлдирилиши мумкин. У вақтда ишловчининг (бригада аъзоларининг) иш ҳақи (Зпр) қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:

Зпр= Зосносн*П)100 (29)

Бунда, Зосн - ишловчининг (жамоа аъзоларининг) асосий иш ҳақи. Зосн - вақтбай ишловчилар учун ҳақиқатда ишланган иш вақтини тариф ставкаларига кўпайтириш асосида, ишбай ишловчилар учун эса бажарилган иш (ишлаб чиқарилган маҳсулот)ни расцепкаларга кўпайтириш йўли билан уларга тўланадиган иш ҳақи ҳисобланади. П - мукофотлаш шартлари ва шкаласи бўйича мос ҳолда ишловчиларнинг асосий иш ҳақига тўланадиган мукофотлар фоизи.

1. Ишчи 1 смена давомида А маркадаги деталдан 6 дона (иш разяди VI 1 дона деталь тайёрлашга 36 минут вақт нормаси белгиланган). Б маркадаги деталдан 5 дона (иш разяди VII, вақт 1,5 соат) ва В маркадаги деталдан 18 дона (иш разряди V, ишлаб чиқариш нормаси 1 соатга 10 дона деталь). 1 рязряд соатбай тариф ставкаси 120 сўмга тенг бўлса: тайёрланган деталлар ишбай ресценкасини ва ишчининг 8 соатлик смена давомидаги умумий иш ҳақини ҳисобланг.

2. Вақтбай иш ҳақи бўйича ишловчи, участка ишлаб чиқариш дастурини бажарилиши даражаси бўйича мукофот олувчи ишчининг соатбай ставкаси 180 сўм қилиб белгиланди. Агар ишчи 1 ой давомида 15 саккиз соатлик иш сменасида ишланган, участка ишлаб чиқариш программсини 102%га бажарган бўлса, унинг 1 ойлик иш ҳақи миқдорини аниқланг. Мукофотлаш низомига асосан, дастурнинг бажарилганлиги учун асосий иш ҳақининг 30%и, ҳар бир ошириббажарилган фоиз учун 5% миқдорида мукофотлаш учун белгиланган.

3. Канцелярия товарлари, газета ва журналлар сотиш билан шуғулланувчи ва сотилган товарлар ҳисобидан фоиз олувчи киоскернинг сотилган товарлар (тушум) суммаси ой давомида қуйидагича кўринишда бўлган:

Ой кунлари

Сотилган товарлар суммаси, минг сўм

Ой кунлари

Сотилган товарлар суммаси, минг сўм

1

1,20

10

13,2

2

12,5

11

14,1

3

13,0

12

15,2

4

12,7

13

14,0

5

14,0

14

14,1

6

13,7

15

15,3

7

12,2

16

13,1

8

11,8

17

13,2

9

12,5

18

13,5

Агар киоскер ой давомида 18 иш кунида ишлаган ва сотилган товар суммаси 12000 сўми ҳисобидан-3%и, 12001 сўмдан 13000 сўмга-3,5%, 13001 сўмдан 15000 сўмгача – 4%, 15000 сўмдан ошса-5% миқдорида рағбатлантириш белгиланган бўлса, унинг миқдорини ҳисобланг.

4. Корхонада квартал мобайнида сотилган маҳсулотнинг ҳажми 10271 минг сўмни ташкил этди. қўшимча қийматга солиқ, махсус солиқ ва акция йигирмаларнинг ҳажми реализация баҳосининг 29%ини, корхона иҳтиёрида қоладиган фойдада маҳсулот таннархи 70%ни ташкил этди. Агар маҳсулотнинг таннархининг 62%ини моддий харажатлар, ишчи кучининг амал қилиши билан боғлиқ бевосита харажатлари (умумий иш ҳақи фондига нисбатан % ҳисобида) қуйидагича: (пенсия фондига ажратмалар – 30%, бандлик фондига ажратмалар –0,7%, ижтимоий кафолатлашга – 2,5%, умумтаълим йиғимлари – 1%ни) кўринишда бўлса, иш ҳақи фондининг салмоғли фондининг салмоғини аниқланг.

5. Асбоб-ускуналарни таъмирлаш корхонасида 100 та ишловчи мавжуд бўлиб, шундан 20 та ишчи I–рязряд, 20 та ишчи II-рязряд, 40 та ишчи  III –рязряд қолганлари эса IV-разрядни ташкил қилади.

Белгиланган тариф бўйича I-рязряд ишчига 150 сўм, II-рязряд, ишчига – 200 сўм, III –рязряд ишчига –250 сўм, IV-разряд, ишчига 300 сўм қилиб белгиланган.

Корхонадаги ишловчиларни ўртача тариф рязрядини ҳисоблаш керак.

6. Цехда 250 киши вақтбай ишлайди, бажарилган ишларнинг ўртача тариф рязряди – 3,12, иш вақти йиллик  фонди – 1800 соат, нормаларнинг ўртача ҳисобда бажарилиши – 130%. Уларнинг бевосита йиллик ҳақи жамғармасини аниқланг.

7. Корхонада ҳисобот йилида маҳсулот ишлаб чиқариш – 20 млн.сўмга, иш ҳақи фонди –4 млн.сўмга тенг. Режада меҳнат унумдорлиги 7,5%, ўртача иш ҳақи эса 3% ошгани ҳолда маҳсулот ҳажмини 8% ошириш белгиланган. Режадаги иш ҳақи фондини аниқланг.

8. Режада маҳсулот ишлаб чиқаришни 12%, ўртача ҳисобидаги иш ҳақини 2% ошириш, меҳнат сиғими 5% камайтириш, ўрта ҳисобда бир нафар ишчи ҳисобига иш соатлари сонини 1800 соатдан 1836 соатгача ошириш мўлжалланган.

Базис йилида ишчиларнинг иш ҳақи фонди 200 минг сўмга тенг бўлган бўлса, энди у қанча бўлиши керак.

9. Теричилик саноатида ишбай ишчилар учун соатига 54 сўмгалик I разряд ставкаси ўрнатилган. Тариф сеткасидага разрядлар ўзгаришнинг диапазони 1.8. Оғир ва зарарли меҳнат шароитларида  ишлаш  учун тариф ставкасига 12% устама ўрнатилган. Нормал ва зарарли меҳнат шароитларида ишловчилар учун IV –разряд ставкасини ҳисобланг.

10.Агар ишловчи лавозими оклади бўйича 26000 сўм, моддий рағбатлантириш жамғармасидан окладга нисбатан 38%, яъни техника жамғармасидан 5600 сўм, моддий ресурсларни тежаганлиги учун 2900 сўм премия олган бўлса алоҳида ҳудудларда ўрнатилган иш ҳақининг 40% размеридаги район коэффиценти бўйича йўловчилар миқдорини ҳисобланг.

11. Ишбай ишчи тарифга иш ҳақига нисбатан 11% қўшимча ишбай ҳақ, ишбай иш ҳақига нисбатан 25% премил, оғир ва зарарли шароитда ишлаган учун тариф ставксига нисбатан 12% устама ҳақ, ишга келмаган ишчининг ўрнида ярим ой ишлаб тургани учун тариф ставксига нисбатан 50% қўшимча ҳақ олган. Ишчининг умумий қўшимча иш ҳақи коэффицентини ва ўртача иш ҳақидаги тариф салмоғини (улушини) аниқланг.

12.Агар нормаси 30% қисқарган, тариф коэффиценти 15,5% ошган, I –разряд тариф ставкаси ўзгармаган бўлса ишбай ҳақнинг расценка ўзгариши фоизини аниқланг.

 

ИШБИЛАРМОНЛИК ЎЙИНИ.

ЎҚУВ ЎЙИН ЖАРАЁНИ

1.Талабалар 4та кичик гурухга бўлинадилар.

2.Гуруҳлар ўз сардорларини сайлайди ва берилган вазифаларни бажарадилар.

3.Ҳар бир гурухга вазифалар тарқатилади.

4.Гуруҳлар ўзларининг вариантлари бўйича масалани ечимини ҳисоблайдилар.

5.Ечим натижаси бўйича таклиф этилаётган вариант гурух сардорлари томонидан муҳокама қилинади, бунда сардорлар ўз таклифларини  асослайди ва ҳимоя қиладилар.

6.Сардорларнинг муҳокамаси  якунида энг яхши вариант танланади.

7.Ўқитувчи талабалар билан биргаликда муҳокамаларга якун ясайди. Гуруҳ фаолияти баҳоланади.

Бошланғич маълумотлар ва вазифа.

«Маиший техника таъмирлаш» вилоят бирлашмасига қарашли корхонада меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шароитларига ўтишдан аввал раҳбарлар, мутаҳассислар ва ҳизматчилар сони 86 киши эди, меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси йилига 157 млн. сўмни ташкил қилган. Иш ҳақи тўлашнинг янги усулларига ўтишда корхона раҳбарларга ҳақ тўлаш бўйича IV гурухига ўтқазилган. Унинг учун қуйидаги штатлар рўйхати ва лавозимга кўра маошлар схемаси таклиф қилинган.

Лавозим

Сони, киши

Лавозим оклади, минг сўм

Директор

Бош муҳандис

Бош механик

Бош энергетик

Бош технолог

Техник ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи

Иқтисодий режалаштириш бўлими бошлиғи

Меҳнат ва иш ҳақи бўлими бошлиғи

Таъминот бўлими бошлиғи

Бўлимларнинг 1-категорияли муҳандислари

Бўлимларнинг 2-категорияли муҳандислари

Иқтисодчилар

Нормаларни белгиловчи муҳандислар

Бугалтерлар

1-категорияли норма белгиловчи техниклар

Бошқа мутаҳассисликлар бўйича техниклар

Цех бошлиқлари

Участка  бошлиқлари

Цех усталари

3 – гуруҳ қабул пункт-ларининг бошлиқлари

1

1

1

1

1

1

 

1

 

1

 

1

6

 

4

 

5

2

 

4

2

 

3

 

5

12

20

2

270

250

200-240

200-240

200-240

200-240

 

180-220

 

180-220

 

180-220

170-210

 

150-190

 

130-170

130-170

 

130-170

120-150

 

100-120

 

170-210

150-190

140-180

130-170

 

Вазифалар. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги  шароитига ўтиш даврида янги штатлар жадвалини тузиш ва ҳимоя қилиш, конкрет лавозим окладларини ўрнатиш, зарурат туғилганда МБП сонини қисқартиришни ва қуйидаги мажбурий шартлар бажарилган холда бошқарув тизимини соддалаштириш бўйича ташкилий техник тадбирларни таклиф қилиш:

-  Янги оширилган иш ҳақига ўтилишида қўшимча тўловларни (меҳнат шароитлари, юқори натижалар, ўта муҳим вазифаларни бажариш ва х.з.)ҳисобга олган холда мавжуд ИҲЖ оширилмаслиги керак. Ҳисоб китобларни амалга оширишда қўшимча тўловларни лавозим окладлари жамғармасининг ўртача 8%га тенг миқдорига тенг деб қабул қилинсин.

 

 

Меҳнат мотивацияси ва меҳнатга муносабат

Муаммоли вазиятлар

1-Вазият тавсифи.

«Нурли ҳаёт» кадрларни танлаш агентлигидаги  кадрларни танлаш мутаҳассисига ассистент керак.

Масаланинг қўйилиши.

Мавжуд вакансия ҳақида эълон тузиш керак.

Услубий кўрсатмалар.

Мавжуд бўш ўрин ҳақидаги эълонда номзод талаб қилинаётган лавозим номи, ташкилотнинг қисқача тавсифи, ушбу лавозимга қўйиладиган мажбуриятлар, талаблар (муқаррар ва маъқул), меҳнат шароитлари баён этилиши керак.

Резюме юбориш учун телефон ва факс.

2-Вазият тавсифи.

ОЎЮни «Иқтисодчи» мутаҳассислиги бўйича битирган ёш мутаҳассис газетада унинг соҳаси бўйича мутаҳассислар жалб қилинаётганлиги ҳақида эълонни ўқиди. Эълонда резюме тузиб иш берувчига юбориш ҳақидаги илтимос баён қилинган.

Масаланинг қўйилиши.

Резюме тузинг.

Услубий кўрсатмалар.

Резюме – бу ўзи ҳақидаги ахборот бўлиб, ишга кирувчи томонидан иш берувчига тақдим қилинади. Яхши тузилган резюме иш берувчи ёки унинг вакили билан учрашишга сабаб бўлади. Резюме бир қанча талабларга жавоб бериши керак: у қисқа шу билан бирга кўп ахборотга эга бўлиши керак, унда пассив шаклдаги узун гаплар бўлмаслиги керак.

3-Вазият тавсифи

Ёш мутаҳассис «Менежмент» мутаҳассислиги бўйича ОЎЮни битирмоқда. Унинг истакларини турлича даражада қондирадиган бир нечта ташкилотлардан иш таклиф қилишмоқда.

Масаланинг қўйилиши.

Ёш мутаҳассис иш танлашда қандай қадриятларни афзал деб билади? Жуфт-жуфти билан қиёслаш услубидан фойдаланиб уларни рангларга бўлинг.

ҚАДРИЯТЛАР

РАНГ

1

Яхши иш ҳақи олиш

 

2

Қулай вақтда татилга чиқиш

 

3

Нормал санитар-гигиеник шароитларда ишлаш

 

4

Дўстона бирлашган жамоада ишлаш

 

5

Турар жой олиш ёки яшаш шароитини яхшилаш

 

6

Ўз касбий маҳоратини ошириш

 

7

Қобилият ва билимларидан тўлароқ фойдаланиш

 

8

Ўз меҳнат натижаларини тан олинишини ҳис этиш

 

9

Ишлаб чиқаришни бошқаришда фаол қатнашиш

 

10

Кафолатли иш ўрнига эга бўлиш

 

11

Қарорларни қабул қилиш ҳуқуқи

 

12

Ҳизмат пиллапоясида кўтарилиш

 

13

Ишдаги ва ишдан ташқари қизиқишларини мос келиши

 

14

Қизиқарли ва ақлли ҳамкасабалар билан мулоқот

 

15

Аниқ белгиланган мажбуриятли тинч ишга эга бўлиш

 

16

Қариликда яхши таъминланган бўлиш

 

4-Вазият тавсифи

Кунларнинг бирида сиз ходимлар билан қандай муомалада бўлиш кераклиги ҳақидаги раҳбарлар суҳбатида қатнашиб қолдингиз. Айтилган фикрлардан бири сизга жуда ёқди.

     Масаланинг қўйилиши.

Қайси фикрни танлайсиз ва нима учун?

-  ҳодим яхши ишлаши учун у билан индивидуал мулоқатда бўлиш ва унинг қобилиятларини ҳисобга олиш керак.

-  Бу қуруқ гап, одамларни бошқаришда асосийси – бу уларнинг ишбилармонлик сифатлари ва буюрилган ишни ўз вақтида бажариши. Ҳар бир ходим ўз иши билан машғул бўлиши керак.

-  Менимча, ходимлар раҳбарга ишониб, уни ҳурмат қилишсагина бошқарув самарали бўлади.

-  Бунинг ҳаммаси тўғри, лекин барибир ишдаги энг яхши рағбат бу- аниқ буйруқ, яхши иш ҳақи, ҳалол эришилган мукофот.

 

ИШБИЛАРМОНЛИК ЎЙИНИ

Бошланғич маълумотлар ва вазифа.

·                        50та тушунчани ўз ичига олган тўпламдан персонални бошқариш жараёнини акс эттирувчи чизма тузинг

·                        Ушбу тушунчаларнинг ўзаро боғлиқлигини график кўринишида акс эттиринг.

·                        Ўз вариантингизни асослаб беринг.

Ўқув ўйин жараёни

1.  Талабалар 5та кичик гурухга бўлинадилар.

2.  4та гуруҳ берилган вазифаларни бажарадилар.

3.  1та гурух эксперт комиссияси вазифасини бажаради.

4.  Ҳар бир гурухга конвертда вазифалар тарқатилади.

5.  Гуруҳлар ўзлари тайёрлаган персонални бошқаришнинг чизма   жараёни бўйича вариантларини тайёрлайдилар. Уни граффик усулда таклиф этилган тушунчаларни А1 қоғозга елимлаш орқали тасвирлайдилар. Бу: ташкилотни бошқариш схемаси туридаги ечим бўлиши; бир гурух тушунчалардан иккинчисига кетма-кетликда ўтиш; Марказида таянч сўздан иборат гул ёки танасида асосий  тушунчалар акс этган дарахт кўринишида бўлиши мумкин.

6.  Талабаларга маълум танлаш эркинлиги берилади. Муҳими- ишни бошида ўз ёндашувини аниқлаб олиш, барча тушунчаларнинг мантиқийлигига ва ўзаро боқлиқлигига эътибор бериш, ҳамда уларни график тасвирлаш. Тушунчаларнинг умумий рўйҳатида баъзи бир кўп қирралилик учрайди. Масалан «бошқариш» ёки «ресурс» сўзлари персоналга нисбатан ҳам ташкилотга нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин. Нима ва қандай кетма-кетликда эканлигини чизиқча билан кўрсатиш керак.

7.  Таклиф этилаётган чизмалар муҳокама қилинади, бунинг учун гурух томонидан сардор тайинланади, у презентация вақтида персонални бошқариш жараёни бўйича гуруҳ нуқтаи-назарини экспертлар олдида асослайди ва ўз вариантини таклиф этади.

8.  Кичик гурухлар ўқитувчи билан биргаликда муҳокамаларга якун ясайди, экспертлар гуруҳи персонални бошқариш жараёни бўйича энг яхши ўйланган ва асосланган чизмани аниқлайди. Гуруҳ фаолияти баҳоланади.

Диққат! Ишбилармонлик ўйини очиқ характерда, яъни аниқ мўлжалланган тўғри ёки нотўғри жавоб йўқ.

 

КЕЙС-СТАДИ

«Цех бошлиғи лавозимига киришиш»

КИРИШ

Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси” фанини ўрганиш иқтисодчиларни тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга. Унинг вазифаси – талабаларнинг назарий билимларини чуқурлаштириш ҳамда корхона, ташкилот ва тармоқлар фаолиятини таҳлил қилишдаги амалий кўникмаларни ҳосил қилишдан иборат. Ушбу кейс-стадининг мақсади ноаниқлик шароитларида раҳбар фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш кўникмаларини ҳосил қилиш ва раҳбарнинг фаолиятини асосий йўналишларини белгилаш, раҳбар шахслар доирасини ва бошқарув ахборотлар хажмини аниқлаш.

«Цех бошлиғи лавозимига киришиш» кейс-стадиси «меҳнат мотивацияси ва меҳнатга муносабат» мавзусини чуқур ўрганиш, ҳамда талабаларда муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш ва муаммонинг илмий асосланган ечимини топиш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган.

 

1 қисм. Ташкилий таъминот.

1.1.Вазият ва муаммо тавсифи.

Янги цех бошлиғи ўз фаолиятини ноаниқлик шароитларида бошлашга мажбур. У ўз  фаолиятида мувафаққият қозониши шароитни қанчалик тўғри  таҳлил қила олиши, вақт тиғизлигида асосий йўналишларни белгилаши ва малакали қарорлар қабул қилиши, юқори якуний натижаларга эришиш учун жамоага таъсир ўтқазишига боғлиқ.

Цех бошлиғи жамоани шакллантириш ва ривожлантиришда фаол қатнашади. У ижтимоий муносабатларга, инсон омилини фаоллаштиришга, жамоада нормал психологик мухитни юзага келтиришга  таъсир кўрсатади.

Цех бошлиғининг жамоага юқори таъсир кўрсатиши ундан муаммони ўз вақтида аниқлаш, уни таҳлил қилиш, бирламчи вазифалари аниқлаш, меҳнат жамоасини бошқариш тузилмасида ўз ўрнини ойдин англаши зарур.

Ёш цех бошлиғининг  келиши жамоа учун ҳам, ўзи учун ҳам муҳим воқеадир. Одатда цех жамоаси олдида «Цехдаги муҳит қандай ўзгарар экан? Кундалик меҳнат фаолиятида қандай ўзгаришлар юз беради? Бошқарув стили ва услубларида қандай ўзгаришлар бўлади?» деган савол туғилади.

Ёш раҳбар ҳам жамоа уни қандай қарши олиши, ўринбосари ва башқарув аппарати билан қандай муносабатлар ўрнатилиши ҳақида қайғуради.

Ёш раҳбарнинг биринчи иш кунларида унинг ўйлаш қобилияти фаоллашади ва шароитни ўрганиши кескин тусдалиги кузатилади.

 

1.2.Вазифа

Ҳар бир талабага цех бошлиғи лавозими таклиф этилади ва улар бир нечта вазифаларни ҳал этишлари лозим.

1-вазифа.

Сизнинг номзодингизни механик йиғув цех бошлиғи лавозимига конкурсда иштирок этишга тавсия қилишди.

1.Сиз ўзингизга цехдаги вазиятни қандай тасаввур қиляпсиз?

2.Цехдаги асосий муаммоларни ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини таърифланг.

3.Цех фаолиятини тубдан яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқинг.

Тавсия этилаётган  таклифларнинг амалга оширилиш кетма-кетлигини аниқланг(программа-минимум, программа-максимум)

2-вазифа

Сизни цех бошлиғи лавозимига тайинлашди. Сизнинг олдингизда мухим масала – цех жамоаси билан танишиш вазифаси турибди. Ўзингизнинг танишиш нутқингиз режасини тайёрланг:

1)      ўзингизнинг ҳаёт йўлингиз, оилавий аҳволингиз, ҳаётда нималарга эришгансиз, сизнинг ўтмиш ва ҳозирги ҳолатингиз, қизиқишингиз.

2)      Ушбу цех бошлиғи лавозимига сайловларида қатнашишга сиз нима учун рози бўлдингиз.

3-вазифа

1. Бошқарув аппаратига ва ўринбосарларингизга муносабатингиз.

2.ўзингизнинг янги мажбуриятларингизни, ҳуқуқ ва ваколатларингизни қандай тасаввур қиляпсиз.

3.Ўз ҳуқуқ ва ваколатларингизни ўринбосарларингизга нисбатан қандай қўллайсиз.

4-вазифа.

Янги лавозимда меҳнат фаолиятининг биринчи куни цех бошлиғининг олдида бир қанча муаммолар пайдо бўлади.

1. Цех бошлиғи лавозимида биринчи иш кунингизни нимадан бошлайсиз.

2.Биринчи ўринда қандай муаммолар билан шуғулланасиз.

3.Сизнингча, ким билан учрашиш впа суҳбатлашиш зарур.

4.Ахборотларни кимдан ва қандай талаб қилиш зарур.

5-вазифа.

1.Ўринбосарларингиз билан ишлаш тартибини белгиланг.

2.Ижтимоий ташкилотлар ва цех меҳнат жамоаси совети билан ўзаро муносабатда бўлиш тартибини белгиланг.

3.Завод бошқаруви хизматлари ва ҳамкасабаларингиз билан муносабатларингиз.

6-вазифа.

Муҳим масалаларни ҳал қилишдаги ўзингизнинг истиқболдаги шахсий режангизни ва шахсий иш регламентингизни ишлаб чиқинг.

 

     1.3.Ечимни топиш алгоритми.

Ҳар бир талаба ҳар бир масалани ечиш бўйича ўз таклифларини тайёрлаши керак:

·        Цехдаги вазиятни баҳолаши;

·        Цех муаммоларини аниқ ва ойдин таърифлаши;

·        Мавжуд муаммоларни ҳал этишнинг амалий ечимларини топиш;

·        Цех жамоаси билан танишув нутқини ўтқазиши;

·        Ўзингизнинг бошқарув ва раҳбарият билан ишлаш услубингизни тавсифлашингиз;

·        Биринчи иш кунингиз режасини ишлаб чиқишингиз;

·        Шахсий иш режангизни ишлаб чиқишингиз ва асослашингиз.

 

1.4.Вазиятни таҳлил қилиш бўйича маслаҳатлар ва таклифлар.

1.Вазият ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш учун аввал барча мавжуд маълумотларни тўлиқ ўқиб чиқинг. Ўқиб бўлмасдан таҳлил қилишга ҳаракат қилманг.

2.Яна бир марта маълумотларни ўқинг. Сизга муҳим кўринган жойларни белгиланг.

3.Вазиятни тавсифлашга ҳаракат қилинг. Унинг смазмуни нимада, нима иккинчи даражали. Сўнгра ёзма равишда ҳулосаларингизни, муаммоларни белгиланг.

4.Ушбу муаммога боғлиқ барча фактларни белгиланг.

5.Таклиф этилган ечимни тўғрилигини текшириш учун мезонни таърифланг.

6.Агар имкони бўлса ечимни топишнинг муқобил йўлларини келтиринг. Уларнинг қайси бири мезонга мос келади.

7.Ечимларингизни амалга оширишнинг амалий чоралари рўйхатини ишлаб чиқинг.

 

2-қисм. Ахборот таъминоти

Механик йиғув цехи турли номенклатурадаги маҳсулотларга эга. Цехда тўртта участка мавжуд: механик, станоклар, слесарлик ва йиғув участкалар. Ишловчиларнинг умумий сони 250 киши. Ишлаб чиқариш майдони ва технологик ускуналар режа топшириқларини бажариш имконини беради. Бироқ охирги пайтларда цехнинг механик участкасида кадрлар қўнимсизлиги кўпайган, станоклар созловчилари етишмайди, меҳнат интизомининг бузилиш холатлари тез-тез учрамоқда, ускуналарни созлаш ва таъмирлаш муддатлари бузилмоқда. Бундай холат цех фаолияти натижаларига таъсир кўрсотмоқда. 2006 йилда цех атиги 2 марта режа топшириқларини бажарди. Охирги 2 йилда иккита учатка бошлиқлари ва учта мастер алмашди. Цехда смена-суткалик топшириқлар ва суткалик ҳисоботлар мавжуд эмас.

 

 

 



[1] Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. // Халқ сўзи. 30 январь 2010 йил

[2] Абдураҳмонов Қ.Х.. Меҳнат иқтисодиёти - Т.: Меҳнат, 2009. 82-б.