ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
«АКТ СОҲАСИДА ИҚТИСОДИЁТ ВА МЕНЕЖМЕНТ» ФАКУЛЬТЕТИ
«АКТ СОҲАСИДА ИҚТИСОДИЁТ» КАФЕДРАСИ
|
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўқув ишлари бўйича биринчи проректор
______________________
“___”___________2016 йил
|
«Иқтисодиёт назарияси»
ФАНИДАН
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ
МАЖМУА
Тошкент-2016
Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 20___йил “____”___________даги____сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув режа ва дастур асосида тайёрланди.
Тузувчилар: “АКТСИ” кафедраси мудири, и.ф.н., доцент Иминова Н.А.
“АКТСИ”кафедраси катта ўқитувчиси,и.ф.н.,Қувондиқова Д.К.
Ўқув –услубий мажмуа Тошкент ахборот технологиялари университети илмий-услубий кенгашининг 2016 йил_____________ даги_____сонли қарори билан тасдиққа тавсия қилинган.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
Рўйхатга олинди №____________ 2016й “___”_____ |
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН” Ўқув ишлар бўйича проректор __________________________ 2016й ”____” _______ |
“ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ”
ФАН ДАСТУРИ
Махсус факультет талабалари учун
Тошкент – 2016
Фаннинг дастури Тошкент ахборот технологиялари университетида ишлаб чиқилди.
Тузувчи:
Н.А.Иминова – ТАТУ, “АКТ соҳасида иқтисодиёт” кафедраси мудири, и.ф.н,доцент
Д.К.Қувондиқова – ТАТУ, “АКТ соҳасида иқтисодиёт” кафедраси катта ўқитувчиси,и.ф.н.
Тақризчилар:
О.К.Иминов – Корпоратив бошқарув илмий таълим марказида кафедра профессори, и.ф.д.
Ш.Ш.Тўраев – ТАТУ АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менжмент факультети декани, и.ф.н.доцент.
Фан дастури " АКТ соҳасида иқтисодиёт "
кафедрасининг 2016__йил “___” ____ даги _____- сонли йиғилишида
муҳокамадан ўтган ва факультет кенгашида муҳокама қилиш учун тавсия этилган.
Кафедра мудири: Иминова Н.А.
Фан дастури "АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент" факультет ининг 2016 йил “___” _____ даги ___- сонли йиғилишида мухокамадан ўтган ва университет ЎУКга мухокама қилиш ва тасдиқлаш учун тавсия этилган.
Факултет кенгаши раиси: Тўраев Ш. Ш.
Фан дастури ТАТУ ЎУКнинг 2016 йил “___” ___ даги ___- сонли йиғилишида мухокамадан ўтган ва тасдиқланган.
Ўқув услубий бошқарма бошлиғи _______________Эргашев А.Қ.
КИРИШ
Ҳар томонлама камол топган юксак маънавиятли шахсни тарбиялаб етиштиришда, унинг илмий дунёқарашини шакллантиришда муҳим рол ўйновчи фан иқтисодиёт назарияси фанининг ушбу дастури жамиятнинг иқтисодий негизи, унинг таркибий қисмлари, умумиқтисодий қонунлар ва категориялар, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг моҳияти, ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва уларнинг амал қилиш қонуниятлари, бозор иқтисодиётининг таркиб топиш хусусиятлари, ўтиш давридаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, иқтисодий ўсиш ва унга таъсир этувчи омиллар, жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг асосий тенденциялари каби масалаларни қамраб олган.
«Иқтисодиёт назарияси» фани талабаларни жамиятда рўй берадиган иқтисодий қонунларни билиш ва уларнинг амал қилишига онгли муносабатда бўлишда, мамлакатни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш жараёнларининг моҳиятини тушунишда зарур бўлган билимлар билан қуроллантиради. Шунингдек, бу фан жамиятнинг ҳар бир аъзосини ғоявий жиҳатдан йўналтириш, маънавий дунёқарашини кенгайтириш, иқтисодий маданиятини оширишга аҳамиятли таъсир кўрсатади.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга иқтисодий билимларнинг назарий асосларини, иқтисодиётнинг асосий тушунчалари ва категорияларини, иқтисодий қонунлар ва тамойилларини ўргатиш ҳамда уларни амалда татбиқ этиш кўникмасини ҳосил қилиш.
Фаннинг вазифалари – талабаларни назарий билимлар, иқтисодий мушоҳада қилиш усуллари билан қуроллантириш; иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар мазмунини мантиқий мушоҳада қилиш учун зарур бўлган услубий ёндашувларни эгаллашига кўмаклашиш; улар онгига миллий истиқлол ғоясини ва миллий мафкуранинг асосий қоидаларини сингдириш; иқтисодиётни модернизациялаш, эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш асосида ҳозирги замон ривожланган бозор иқтисодиётини вужудга келтиришнинг долзарб муаммоларини очиб бериш; иқтисодиёт ва иқтисодий муносабатлар тўғрисида амалий кўникмаларни ҳосил қилиш.
Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
«Иқтисодиёт назарияси» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида талаба:
- иқтисодиёт назарияси асосларини; миллий иқтисодиётнинг амал қилиши ва ривожланиши қонуниятларини; макроиқтисодий даражадаги вазиятларни; иқтисодий жараёнларнинг амал қилиш хусусиятларини билиши;
- талаба иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни таҳлил қилиш усулларини қўллаш; иқтисодий қонунларни, илмий тушунчаларни (категорияларни), иқтисодий муаммолар бўйича ечимлар қабул қилиш кўникмаларига эга бўлиши;
- талаба иқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш; иқтисодий муаммоларини ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотлар тўплаш ва улардан фойдаланиш малакаларига эга бўлиши керак.
Фаннинг ўқув режасидаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
«Иқтисодиёт назарияси» фани гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар туркумига кириб, у бакалавриатнинг барча таълим йўналишларида ўқитилади. Мазкур фан бошқа иқтисодий фанларнинг назарий ва услубий асосини ташкил қилиб, ўз ривожида аниқ йўналишдаги иқтисодий фанлар (молия-кредит, банк иши, солиқ ва солиққа тортиш, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, суғурта ва божхона иши ва ҳ.к.)дан ҳам озуқа олади. У тадқиқот усуллари бўйича бошқа ижтимоий (фалсафа, тарих, ҳуқуқшунослик, социология, сиёсатшунослик) фанлар билан ҳам мустаҳкам боғлиқдир.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
«Иқтисодиёт назарияси» фани талабаларда илмий дунёқараш ва иқтисодий тафаккурни, жамиятнинг иқтисодий асосини тушуниш, объектив иқтисодий қонун ва жараёнларга онгли муносабатда бўлиш кўникмасини шакллантиради. Барча амалий иқтисодий фанларнинг назарий-услубий асослари тўғрисида билим ҳосил қилади. Шунга кўра, фаннинг ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқаришдаги ўрни муҳим ҳисобланади.
Фанни ўқитишдаги янги педагогик ва ахборот технологиялари
Талабаларнинг «Иқтисодиёт назарияси» фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, кейс-технологияларидан фойдаланилади. Маъруза ва семинар машғулотларида ўқитишнинг интерактив усуллари (визуал, муаммоли, муаллифлик маърузалари, икки томонлама таҳлил, Инсерт, кластер, «Венна», синквейн)дан фойдаланилади.
АСОСИЙ ҚИСМ
Фан бўйича маъруза мавзулари ва уларнинг мазмуни
“Иқтисодиёт назарияси” фанининг предмети ва билиш усуллари
Иқтисодиёт тушунчаси ва унинг қамров жиҳатидан турлари. Иқтисодий фаолиятнинг мазмуни. Такрор ишлаб чиқариш фазалари: ишлаб чиқариш, тақсимот, айирбошлаш, истеъмол. Эҳтиёжларнинг мазмуни ва уларнинг туркумланиши. Эҳтиёжларнинг ўсиб бориши қонуни. Иқтисодий ресурсларнинг мазмуни ва туркумланиши. Иқтисодий ресурслар ва эҳтиёжларнинг қондирилиш даражаси ўртасидаги боғлиқлик. Иқтисодиёт олдидаги муаммолар.
Иқтисодиётга оид билимларнинг шаклланиши ва ривожланиши. Қадимги Шарқ ва Ғарб халқларидаги иқтисодий ғоялар. Иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланишидаги асосий оқимлар: меркантилизм, физиократлар, инглиз классик иқтисодий мактаби, марксизм ва маржинализм. Ҳозирги замон иқтисодиёт назариясидаги асосий оқимлар.
Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети тўғрисида турлича ёндашувлар. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети. Иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар. Моддий ва маънавий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнидаги иқтисодий муносабатлар.
Иқтисодиёт назарияси фанининг вазифалари. Иқтисодиёт назариясининг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги. Иқтисодиёт назарияси – барча иқтисодий фанларнинг услубий пойдевори ва давлат иқтисодий сиёсатининг илмий асоси эканлиги. Ҳозирги замон иқтисодий тафаккурининг шаклланишида, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш муаммоларини таҳлил қилиш ва билишда иқтисодиёт назарияси фанининг роли. Иқтисодиёт назарияси фанининг талаба-ёшлар онгида илмий дунёқарашни шакллантиришда ва миллий истиқлол ғоясини сингдиришдаги аҳамияти.
Иқтисодий қонунлар ва категориялар. Иқтисодий қонунларнинг туркумланиши.
Иқтисодий қонунлар ва жараёнларни илмий билишнинг диалектик қоидалари. Иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни ўрганиш усуллари: илмий абстракция, индукция ва дедукция, таҳлил ва синтез, мантиқийлик ва тарихийликнинг бирлиги, икки томонлама ёндашув, эмпирик усул ва фаразлардан фойдаланиш. Микро ва макроиқтисодий таҳлил. Иқтисодий таҳлилда математик, статистик ва график усуллардан фойдаланиш. Позитив ва норматив усуллар
Ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва мулкчилик муносабатлари
Ижтимоий-иқтисодиёт тараққиёт босқичларини билишга турли хил ёндашувлар: тарихий-формацион, маданийлашиш (цивилизация) даражаси, техника ва технологик даражаси, иқтисодий тизимлар ўзгариши жиҳатидан ёндашув. Жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучлари. Ишлаб чиқариш муносабатлари. Ишлаб чиқариш усули. Ижтимоий-иқтисодий формация. Цивилизациянинг тарихий ривожланиш типлари. Цивилизацияларнинг алмашуви назарияси. Ишлаб чиқаришнинг технологик усули. Оддий кооперация, мануфактура ва йирик машиналашган ишлаб чиқариш. Индустрлашишгача бўлган жамият, индустрлашган жамият, юқори индустрлашган (ахборотлашган) жамият.
Иқтисодий тизим тушунчаси. Иқтисодий тизим моделлари: анъанавий иқтисодиёт, маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиёти, бозор иқтисодиёти. Бозор иқтисодиётининг босқичлари: эркин рақобатга асосланган ва ҳозирги замон бозор иқтисодиёти.
Мулкчилик муносабатларининг иқтисодий мазмуни: эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш. Мулк объекти ва субъекти. Мулкчиликнинг иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатлари.
Мулк шаклларининг таснифланиши. Давлат мулки, жамоа мулки, шахсий мулк, хусусий мулк ва аралаш мулк.
Иқтисодиётни ислоҳ қилишда мулкчиликнинг ўрни. Мулкчилик шаклларини ўзгартириш усуллари: миллийлаштириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш. Давлат мулкини хусусийлаштиришнинг усуллари. Ўзбекистон Республикасида мулкчиликни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини амалга ошириш босқичлари.
Товар-пул муносабатлари ривожланиши бозор иқтисодиёти шаклланиши ва амал қилишининг асосидир
Ижтимоий хўжалик шакллари. Натурал ва товар ишлаб чиқаришнинг белгилари ва фарқлари. Товар ишлаб чиқаришнинг вужудга келиши ва ривожланиши сабаблари.
Товар ва унинг хусусиятлари. Товарнинг нафлилиги ва айирбошланиш қобилияти (қиймати). Товар қийматининг миқдори. Индивидуал ва ижтимоий зарурий нафлилик. Индивидуал ва ижтимоий-зарурий меҳнат сарфлари. Ижтимоий-зарурий иш вақти. Меҳнатнинг икки ёқлама тавсифи: аниқ меҳнат ва абстракт меҳнат. Меҳнат унумдорлиги ва интенсивлигининг товар қиймати миқдорига таъсири.
Пулнинг келиб чиқиши ва мазмуни. Пулнинг рационалистик ва эволюцион концепциялари. Қиймат шакллари. Пул тўғрисидаги металлистик, номиналистик ва миқдорий назариялар. Пулнинг асосий вазифалари: қиймат ўлчови, муомала воситаси, жамғариш воситаси, тўлов воситаси. Нархлар ўлчови (масштаби). Ҳозирги замон пулининг табиати ва мазмуни. Олтин ва қоғоз пулларнинг ўзаро боғлиқлиги. Нақд ва кредит пулларнинг хусусиятлари.
Ўзбекистонда миллий валюта – сўмнинг муомалага киритилиши босқичлари ва уларнинг аҳамияти. Миллий валюта барқарорлигини ошириш вазифаларини ҳал этиш борасидаги дастурлар.
Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва амал қилиши
Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг ривожланиши. Бозор иқтисодиётининг субъектлари: уй хўжаликлари, тадбиркорлик сектори, давлат сектори ва банк. Бозор иқтисодиётининг асосий белгилари. Бозор тизимининг ўз-ўзини тартибга солувчи механизми. Классик ва ҳозирги замон бозор иқтисодиёти, уларнинг умумий томонлари ва фарқлари. Замонавий бозор хўжалиги моделлари.
Бозор иқтисодиёти шароитида доимий муаммоларни ҳал қилиш ва ресурслардан самарали фойдаланиш йўллари.
Бозор иқтисодиётининг афзалликлари. Ресурсларни тақсимлашнинг самарадорлиги. Иқтисодий фаолият ва танлов эркинлиги. Иқтисодий субъектлар ҳаракатининг таъминланиши. Бозор иқтисодиётининг бошқа ижобий жиҳатлари. Бозор иқтисодиётининг асосий зиддиятлари ва салбий жиҳатлари.
“Бозор” ва “бозор иқтисодиёти” тушунчаларининг ўзаро фарқланиши. Бозорнинг мазмуни ва асосий белгилари. Бозор механизми. Бозорнинг объектлари ва субъектлари. Бозорнинг вазифалари. Бозорнинг туркумланиши. Ресурслар, маҳсулотлар ва даромадларнинг доиравий айланиш диаграммаси.
Бозор инфратузилмаси. Бозор инфратузилмаси муассасаларини гуруҳлаш йўналишлари. Бозор инфратузилмаси таркиби.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даври ва унинг Ўзбекистондаги хусусиятлари
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврининг мазмуни. Бозор иқтисодиётига ўтиш – барча мамлакатларга хос умумий жараён. Бозор иқтисодиётига ўтиш йўллари. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг революцион ва эволюцион шакллари. Маъмурий-буйруқбозликка асосланган иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтишнинг хусусиятлари. Ўтиш даврида бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг асосий йўналишлари.
Ўтиш даври иқтисодиётининг асосий белгилари. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг миллий моделлари. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзбек модели, унинг тамойиллари ва хусусиятлари. Ўзбек моделида ҳозирги даврдаги жаҳон молиявий иқтисодий инқирозининг салбий таъсирларидан ҳимоя воситасининг мужассамлашганлиги. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг босқичлари.
Иқтисодий ислоҳотларнинг мазмуни. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш концепцияси ва стратегияси. Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари. Иқтисодий ислоҳотларнинг босқичлари ва уларнинг вазифалари. Ўзбекистонда ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштиришнинг асосий йўналишлари.
Ўзбекистонда миллий тараққиёт босқичлари. Дастлабки босқичнинг мазмуни ва вазифалари. Уларни амалга ошириш орқали эришилган натижалар. Иккинчи босқич – фаол демократик янгиланишлар ва мамлакатни модернизация қилиш даврининг вазифалари.
Модернизациялаш жараёнининг мазмуни ва аҳамияти. Модернизациялаш жараёнининг тамойиллари, асосий белги ва таркибий қисмлари. Ўзбекистонда модернизациялаш жараёнларининг асосий йўналишлари.
Талаб ва таклиф назарияси. Бозор мувозанати
Талаб тушунчаси. Индивидуал талаб ва бозор талаби. Талаб қонуни. Гиффен самараси. Талаб эгри чизиғи. Талаб миқдорига таъсир қилувчи омиллар: истеъмолчи диди, бозордаги истеъмолчилар сони, уларнинг пул даромади, ўрнини босувчи товарлар нархи, келажакда нарх ва даромадларнинг ўзгариши эҳтимоли. Олий ва паст тоифали товарлар. Энгель қонуни. Энгель эгри чизиғи.
Таклиф тушунчаси. Таклиф қонуни. Таклиф эгри чизиғи. Таклиф миқдорига таъсир кўрсатувчи омиллар: ресурслар нархи, ишлаб чиқариш технологияси, солиқлар ва субсидиялар, бошқа товарлар нархи, нарх ўзгаришининг кутилиши, ишлаб чиқарувчилар сони. Иқтисодий ресурсларга талаб ва таклифнинг хусусиятлари.
Талаб ва таклиф миқдорларининг мос келиши. Қисқа ва узоқ даврларда талабнинг ўзгариши. Бозор мувозанати. Хусусий ва умумий мувозанатлик. Талаб ва таклиф эгилувчанлиги ва уларни белгилаб берувчи омиллар. Эгилувчанлик коэффицентини ҳисоблаш усуллари.
Истеъмолчи хатти-ҳаракати назарияси. Истеъмолчининг афзал кўриши. Нафлилик функцияси. Сўнгги қўшилган нафлилик. Нафлиликни максималлаштириш қоидаси. Истеъмолчининг мувозанатли ҳолати. Бефарқлик эгри чизиғи. Бефарқлик картаси. Истеъмолчи бюджетининг чекланганлиги. Бюджет чизиғи. Нарх ва даромадлар ўзгаришининг истеъмолчи танловига таъсири.
Рақобат ва монополия
Рақобатнинг моҳияти ва объектив асослари. Рақобат мазмунига турли томондан ёндашув. Рақобатнинг вазифалари. Рақобатнинг турлари: тармоқ ичидаги ва тармоқлараро рақобат. Рақобат шакллари: соф рақобат, монополистик рақобат, олигополия ва соф монополия. Рақобатлашиш усуллари: нарх воситасидаги ва нархсиз рақобат, ғирром ва ҳалол рақобат. Демпинг нархларни қўллаш. Рақобат курашининг замонавий шакллари: маҳсулот сифатини ошириш, маҳсулотни янгилаш, хизмат сифати, реклама, сервис, маркетинг ва ҳ.к.
Монополиянинг моҳияти ва унинг вужудга келиши сабаблари. Ишлаб чиқариш ва капиталнинг тўпланиши ва марказлашуви. Монополияларнинг турлари: соф монополия, олигополия, монопсония. Табиий монополиялар. Легал ва сунъий монополиялар. Лернер коэффиценти. Монополистик бирлашмалар шакллари. Монополияларнинг афзалликлари ва ижтимоий-иқтисодий оқибатлари. Шумпетер гипотезаси. Давлатнинг монополияга қарши тадбирлари. Ривожланган мамлакатларда монополияга қарши сиёсат борасидаги тажрибалар. Монополияга қарши қонунчилик.
Ўзбекистонда рақобат муҳитининг кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар. Монополияга қарши қонунчиликнинг шаклланиши. Монополистик корхоналарни тартибга солиш усуллари. Монополияга қарши сиёсатнинг натижалари.
Нархнинг моҳияти ва шаклланиш хусусиятлари
Нархнинг мазмуни ва унинг объектив асослари. Нарх тўғрисидаги турли назариялар. Товардаги икки хил хусусиятларнинг нархлардаги ифодаси. Нархнинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар. Бозор иқтисодиёти шароитида нархнинг вазифалари.
Нарх турлари: улгуржи ва чакана нархлар. Нуфузли, демпинг ва дотацияланган нархлар. Шартномавий, эркин ва тартибга солинувчи нархлар. Ҳудудий, миллий ва жаҳон бозори нархлари. Нарх диапазони. Нарх паритети.
Нарх ташкил топишининг бозор механизми. Мукаммал рақобат шароитида нархнинг шаклланиш хусусиятлари. Сотувчи ва харидор нархлари. Монополия шароитида нархнинг шаклланиши. Оммавий таклиф бўйича нарх ўзгариши. Монопсония шароитида нархнинг шаклланиши. Оммавий талаб бўйича нархнинг ўзгариши. Олигополия шароитида нархнинг шаклланиши. “Эргашиш” ва “инкор этиш” ҳолатлари. Нарх бўйича етакчилик.
Нарх сиёсати ва унинг Ўзбекистонда амалга оширилиш хусусиятлари. Нархларни эркинлаштириш йўллари ва босқичлари.
Тадбиркорлик фаолияти. Тадбиркорлик капитали
ва унинг айланиши
Тадбиркорлик фаолиятининг мазмуни. Тадбиркорлик фаолияти назариясининг ривожланиш босқичлари. Тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти ва ривожланиш шарт-шароитлари.
Тадбиркорлик фаолиятининг шакллари: давлат, жамоа, хусусий, аралаш ва бошқа ҳосила шакллари. Кооператив, хусусий ва якка тартибдаги тадбиркорлик. Корхона тадбиркорлик фаолиятининг асосий ва бошланғич бўғини. Корхоналар фаолиятининг ташкил қилиниши. Акциядорлик жамияти ва акциядорлик капитали. Акция ва унинг турлари. Акция курси. Дивиденд ва таъсисчилар фойдаси. Назорат пакети. Облигациялар. Маркетинг, унинг мақсади, вазифалари ва тамойиллари. Менежмент — корхоналарни бошқариш тизими сифатида. Менежментнинг асосий мақсади ва вазифалари.
Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг янада эркинлаштирилиши ва рағбатлантирилиши.
Тадбиркорлик капиталининг моҳияти. Тадбиркорлик капитали ва унинг ҳаракатидаги икки томонлама хусусиятнинг намоён бўлиши. Тадбиркорлик капиталининг функционал шакллари: пул, унумли капитал ва товар. Капиталнинг ҳаракат босқичлари. Тадбиркорлик капитали турли шаклларининг доиравий айланиши.
Тадбиркорлик капиталининг айланиши. Асосий ва айланма капитал, уларнинг фарқли белгилари. Капиталнинг айланиш вақти ва тезлиги. Асосий капитални такрор ишлаб чиқариш: жисмоний, маънавий ва иқтисодий эскириши ва қайта тикланиши. Амортизация ва унинг нормаси. Жадаллашган амортизация. Асосий ва айланма капиталдан фойдаланиш самарадорлиги ва унинг кўрсаткичлари. Асосий капиталдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари. Аҳoли бaндлигини тaъминлaш, унинг турмуш сифaтини oширишнинг энг муҳим oмили сифaтидa xизмaтлaр кўрсaтиш сoҳaси вa кичик бизнeсни жaдaл ривoжлaнтириш ҳамда давлат томонидан оилавий бизнесни қўллаб қувватлаш.
Иш ҳақи ва меҳнат муносабатлари
Яратилган маҳсулот ва даромадларнинг тақсимланиш тамойиллари. “Ишлаб чиқаришнинг уч омили”, қўшилган омил унумдорлиги ва бошқа назариялар. Мазкур назарияларнинг камчиликлари. Яратилган маҳсулотни тақсимлашнинг асосий йўналишлари.
Иш ҳақи тўғрисида турлича назариялар. Иш ҳақининг иқтисодий мазмуни. Номинал ва реал иш ҳақи. Реал иш ҳақининг даражаси ва ўзгаришига таъсир кўрсатувчи омиллар. Иш ҳақининг табақаланиши. Иш ҳақини ташкил қилиш шакллари ва тизимлари. Тариф тизими. Минимал иш ҳақи.
Меҳнат муносабатлари. Меҳнат шартномалари. Касаба уюшмаларининг тадбиркорлар ва давлат билан ўзаро муносабатлари. Касаба уюшмаларининг иш ҳақи даражасини ошириш йўллари. Ишчи кучи талаби ва таклифини ўзгартириш. Касб бўйича малака даражасини лицензиялаш. Жамоа шартномалари ва ижтимоий суғурта тизими. Очиқ ва ёпиқ турдаги касаба уюшмаларининг иш ҳақи даражасига таъсири. Меҳнат муносабатларини тартибга солишда давлатнинг роли.
Давлатнинг иш хақи сиёсати. Республикада меҳнатни рағбатлантириш, иш ҳақини кўпайтириш ва аҳоли даромадлари ўсишини таъминлашга қаратилган сиёсатни амалга оширишда қўлга киритилган натижалар. “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастуридан келиб чиқадиган асосий вазифалар.
Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий ўлчамлари.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг эълон қилиниши ва миллий иқтисодиётнинг шаклланиши. Миллий иқтисодиётнинг мазмуни ва унинг тузилиши. Макроиқтисодиёт. Макроиқтисодий таҳлил ва унинг вазифалари. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар.
Ижтимоий такрор ишлаб чиқариш. Миллий маҳсулотнинг иқтисодий мазмуни ва унинг ҳаракат шакллари. Номинал ва реал ялпи ички маҳсулот. Нарх индекси. Ялпи ички маҳсулотнинг таркибий тузилиши. Y=C+I+G+NX. Соф миллий маҳсулот, миллий даромад ва шахсий даромад. Хуфёна иқтисодиёт, унинг ўлчамлари ва намоён бўлиш шакллари.
Миллий ҳисоблар тизими. ЯИМни ҳисоблашга қўшилган қийматлар бўйича ёндашув. ЯИМни ҳисоблашга сарф-харажатлар бўйича ёндашув. Уй хўжаликларининг истеъмол сарфлари. Инвестицион сарфлар. Давлат сарфлари. Чет элликларнинг сарфлари. ЯИМни ҳисоблашга даромадлар бўйича ёндашув.
Иқтисодиётнинг цикллиги ва макроиқтисодий беқарорлик
Иқтисодий ривожланишдаги номутаносибликлар ва уларнинг намоён бўлиш шакллари. Иқтисодиётнинг циклли ривожланиши. Иқтисодий цикл фазалари. Циклик тебранишлар.
Иқтисодий цикл назариялари. Экстернал ва интернал назариялар. Соф монетар назария. Етарлича истеъмол қилмаслик назарияси. Жамғариш назарияси. Психологик назария. Иқтисодий цикл турлари.
Иқтисодий инқирознинг мазмуни, сабаблари ва турлари. Пул-кредит соҳасидаги инқироз, валюта инқирози, биржа инқирози, экологик инқироз, тармоқлар инқирози, таркибий инқироз, аграр инқироз. Даврий, оралиқ, номунтазам инқирозлар. Ортиқча ишлаб чиқариш ва тақчил ишлаб чиқариш инқирозлари.
Ҳозирги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг моҳияти, келиб чиқиш сабаблари ва салбий оқибатлари. Ривожланган мамлакатларнинг жаҳон молиявий инқирозидан чиқиш борасидаги чора-тадбирлари.
Ялпи ишчи кучи, унинг бандлиги ва ишсизлик
Ялпи ишчи кучининг ижтимоий-иқтисодий мазмуни. Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш. Ялпи ишчи кучининг миқдор ва сифат жиҳатдан аниқланиши. ФТТни ишчи кучининг сифат жиҳатдан такомиллашувига таъсири. Нуфус қонуни. Аҳолининг табиий ўсиши. Ишчи кучи миграцияси ва унинг шакллари.
Ишчи кучи бозори. Ишчи кучига талаб ва таклиф ҳамда уни аниқловчи омиллар. Ишчи кучининг қиймати. Ишчи кучи бозорининг ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари. Филлипс эгри чизиғи. Ишчи кучининг айрим соҳалардан бўшаши ва уни қайта тақсимлашнинг бозор механизми.
Ишчи кучи бандлиги тўғрисида турли хил назариялар. Неоклассик, кейнсча, монетаристик, институционал-социологик мактаб концепциялари. Шартномага асосланган бандлик назарияси. Бандлик моделлари. Мослашувчан ишчи кучи бозори концепцияси.
Ишсизлик ва унинг турлари. Фрикцион, таркибий ва циклик ишсизлик. Институционал, технологик, ҳудудий, яширин, турғун ишсизлик. Ишсизликнинг табиий даражаси. Ишсизлик даражаси ва уни аниқлаш. Ишсизликнинг иқтисодий ва ижтимоий оқибатлари. А.Оукен қонуни. Ишсизлик ва инфляциянинг ўзаро боғлиқлиги.
Ўзбекистонда ишчи кучи бандлигини таъминлаш ва ишсизларни ижтимоий ҳимоялаш борасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари.
Молия тизими ва молиявий сиёсат
Молиянинг мазмуни ва аҳамияти. Молиявий муносабатларнинг объектлари ва субъектлари. Молиянинг вазифалари. Молия тизими ва унинг бўғинлари. Давлат бюджети ва унинг молиявий ресурсларни шакллантиришдаги аҳамияти. Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг тузилиши.
Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари таркиби ҳамда уларнинг эгри чизиғи. Бюджет тақчиллиги ва давлат қарзлари, уларнинг иқтисодиётга таъсири. Давлат ички қарзи. Давлат кредити. Давлат ташқи қарзи.
Бозор иқтисодиёти шароитида солиқлар ва унинг вазифалари. Солиқ солиш тамойиллари. Солиқ имтиёзлари. Солиқларнинг туркумланиши. Лаффер эгри чизиғи. Солиқ юки ва унинг даражасини аниқлаш. Солиқ юкининг тақсимланиши. Молиявий сиёсат. Фискал (солиқ-бюджет) сиёсат.
Ўзбекистонда солиқ тизимининг соддалаштирилиши ва унификация қилиниши. Солиқ соҳасини янада эркинлаштиришнинг асосий йўналиш ва натижалари.
Пул-кредит тизими. Банклар ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги роли
Пул муомаласи. Пул тизими ва унинг таркибий қисмлари. Муомала учун зарур бўлган пул миқдорини аниқлаш ва унга таъсир этувчи омиллар. Пул муомаласи қонунлари. Пулнинг айланиш тезлиги. Пул миқдорини аниқлашга турлича ёндашувлар. MV=PQ тенгламасининг амал қилиши. Пул агрегатлари. Пул бозорида талаб ва таклиф: M=L(r)P. Пул таклифи ва унинг мультипликатори.
Инфляция ва унинг келиб чиқиш сабаблари. Инфляция даражаси ва суръати. Талаб ва таклиф инфляцияси. Инфляция турлари: ўрмалаб борувчи, жадал ва гиперинфляция. Инфляциянинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, Давлатнинг инфляцияга қарши сиёсати.
Кредитнинг моҳияти, вазифалари ва турлари. Кредит муносабатларининг объектлари ва субъектлари. Кредит ресурсларининг манбалари. Кредит бериш тамойиллари. Фоиз ставкаси ва унинг даражасини аниқловчи омиллар. Кредит-пул тизимини давлат томонидан тартибга солиш.
Банкларнинг иқтисодий мазмуни. Банк тизими. Марказий банк ва унинг вазифалари. Тижорат банклари ва уларнинг вазифалари. Банк операциялари ва банк фойдасининг ҳосил бўлиши. Банк тизимининг такомиллаштирилиши. IS – LM моделида бюджет-солиқ ва пул кредит сиёсати.
Ўзбекистонда миллий валютани мустаҳкамлаш сиёсатининг амалга оширилиши. Сўмнинг харид қувватини ошириб бориш ва барқарорлигини таъминлаш. Инфляцияга қарши аниқ ўйланган сиёсат ўтказиш. Пул миқдорининг ўсишини товарлар ва хизматлар миқдорининг тегишли даражада ўсиши билан боғлаб олиб бориш. Миллий валюта алмашув курсининг барқарорлигига эришиш.
Бозор иқтисодиётини тартибга солишда давлатнинг иқтисодий роли
Иқтисодиётни тартибга солишнинг моҳияти ва зарурлиги. Иқтисодиётни тартибга солишнинг классик, монетаристик, кейнсча назариялари.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг мақсади. Давлатнинг иқтисодий ўрни ва вазифалари: бозор муносабатлари қатнашчиларини ҳуқуқий ҳимоялаш, рақобатчилик муҳитини вужудга келтириш; ресурслар, маҳсулотлар ва даромадларни қайта тақсимлаш; иқтисодиётнинг ва пул муомаласининг барқарорлигини таъминлаш; ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш. Фан-техника тараққиёти, таркибий, ижтимоий ва минтақавий сиёсатни амалга оширишда давлатнинг ўрни.
Давлатнинг иқтисодиётни тартибга солишдаги бевосита ва билвосита усуллари. Иқтисодиётнинг давлат сектори ва унинг чегаралари. Давлат буюртмалари ва давлат харидлари. Иқтисодиётни бевосита тартибга солишнинг маъмурий воситалари. Истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ортиқчалиги. Пул-кредит сиёсати. Монетар сиёсат. Бюджет сиёсати. Давлат иқтисодий дастурлари. Ташқи иқтисодий усуллари.
Ҳозирги даврда давлатнинг иқтисодиётни тартибга солишдаги ролига қарашларнинг ўзгариши.
Аҳоли даромадлари ва давлатнинг ижтимоий сиёсати
Аҳоли даромадлари, уларнинг турлари ва шаклланиш манбалари. Номинал ва реал даромад. Даромадларнинг табақаланиш сабаблари ва омиллари. Турмуш даражаси ва сифати. Турмуш даражаси ва қашшоқликнинг кўрсаткичлари. Оила бюджети: даромадлар ва харажатлар таркиби. Фаровонликнинг энг қуйи чегараси. Турмуш тарзи. Яшаш минимуми. Истеъмолчи саватчаси.
Даромадлар тенгсизлиги ва унинг даражасини аниқлаш. Лоренц эгри чизиғи. Дицель ва Жини коэффициентлари. Кузнец гипотезаси. Бозор иқтисодиёти шароитида даромадлар тенгсизлигини келтириб чиқарувчи умумий омиллар.
Даромадларни давлат томонидан қайта тақсимлаш ғояси, мақсади ва дастаклари. Ижтимоий тўловлар. Ижтимоий сиёсат. Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг асосий йўналишлари. Даромадларнинг энг кам ва ўртача даражасини мунтазам ошириб бориш. Ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш. Аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш. Ижтимоий сиёсатни амалга оширишда сифат жиҳатидан янги босқичга ўтилиши. Ҳозирги босқичда касаначилик соҳаси бандлик ва оила бюджети даромадларини оширишнинг қўшимча манбаига айланиб бораётганлиги.
Жаҳон бозори. Халқаро валюта ва кредит муносабатлари
Халқаро савдо тўғрисидаги турли хил назариялар. Мутлақ устунлик ва қиёсий устунлик назариялари. Хекшер-Олин-Самуэльсон модели. Ишлаб чиқариш омиллари нисбати назарияси. Ишчи кучи малакаси модели. Муқобил харажатлар модели. Товарнинг ҳаётий цикли назарияси.
Халқаро савдонинг мазмуни. Экспорт ва импорт, улар ўртасидаги нисбатнинг ўзгариши. Таққослама экспорт ихтисослашуви коэффициенти. Экспорт квотаси. Экспорт ва импорт мультипликатори. Экспорт ва импорт ҳажми ўзгаришининг ялпи миллий ишлаб чиқариш ҳажмига таъсири. Халқаро савдонинг хусусиятлари. Протекционизм ва эркин савдо сиёсатлари. Экспортни рағбатлантириш усуллари.
Тўлов баланси ва унинг таркиби. Ташқи савдо баланси. Абсорбция. Капитал ҳаракати баланси. Расмий захираларнинг асосий кўринишлари. Расмий захиралар бўйича операциялар. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг вужудга келишида ташқи қарз ва ташқи савдо балансидаги номутаносибликлар кучайишининг таъсири.
Халқаро валюта-кредит муносабатлари. Миллий ва халқаро валюта тизими. Жаҳон валюта тизимининг ривожланиш босқичлари: олтин стандарт, олтин-девизли ва сузиб юрувчи валюта тизими. Валюта курси ва унга таъсир кўрсатувчи омиллар. Харид қилиш лаёқати паритети назарияси.
Валюта-молия соҳасидаги давлатлараро ташкилотлар фаолиятининг ривожланиши. Халқаро валюта фонди. Европа валюта тизими. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки. Халқаро молиявий корпорация. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти. Европа тикланиш ва тараққиёти банки. Осиё тараққёт банки.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар ва тавсиялар
Амалий машғулотлар семинар кўринишида ташкил этилиб, унда талабалар маъруза машғулотларида олинган билимларни қўшимча адабиёт ва амалий маълумотлар асосида кенгайтирадилар ва мустаҳкамлайдилар.
Амалий машғулотларнинг тахминий тавсия этиладиган мавзулари:
1. «Иқтисодиёт назарияси» фанининг предмети ва билиш усуллари.
2. Ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва мулкчилик муносабатлари.
3. Товар-пул муносабатлари ривожланиши бозор иқтисодиёти шаклланиши ва амал қилишининг асосидир.
4. Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва амал қилиши.
5. Бозор иқтисодиётига ўтиш даври ва унинг Ўзбекистондаги хусусиятлари.
6. Талаб ва таклиф назарияси. Бозор мувозанати.
7. Рақобат ва монополия. Нархнинг моҳияти ва шаклланиш хусусияти.
8. Тадбиркорлик фаолияти. Тадбиркорлик капитали ва унинг айланиши.
9. Иш ҳақи ва меҳнат муносабатлари.
10. Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий ўлчамлари.
11. Иқтисодиётнинг цикллилиги ва макроиқтисодий беқарорлик.
12. Ялпи ишчи кучи, унинг бандлиги ва ишсизлик.
13. Молия тизими ва молиявий сиёсат.
14. Пул-кредит тизими. Банклар ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги роли.
15. Иқтисодиётини тартибга солишда давлатнинг роли.
16. Аҳоли даромадлари ва давлатнинг ижтимоий сиёсати.
17. Жаҳон бозори. Халқаро валюта-кредит муносабатлари.
Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
Фан бўйича лаборатория ишлари намунавий ўқув режада кўзда тутилмаган.
Курс ишини ташкил этиш бўйича услубий кўрсатмалар
Фан бўйича курс ишлари намунавий ўқув режада кўзда тутилмаган.
Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
- дарслик ёки ўқув қўлланмалар бўйича фанлар боблари ва мавзуларини ўрганиш;
- тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;
- мустақил ишлар, кейс-стадилар билан ишлаш;
- махсус ёки илмий адабиётлар (монографиялар, мақолалар) бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;
- мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жарёнларини ифодаловчи статистик маълумотларни ўрганиш, уларни таҳлил қилиш;
- талабанинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ёки мавзуларни чуқур ўрганиш;
- фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;
- масофавий (дистанцион) таълим.
«Иқтисодиёт назарияси» фанидан талабаларнинг мустақил ишларини реферат, семинар, доклад тайёрлаш.
Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари:
1. Иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланиши ва ривожланишида иқтисодий оқимлар ҳамда иқтисодий мактабларнинг роли.
2. Ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва уларнинг андозалари.
3. Мулкчилик муносабатларининг иқтисодий мазмуни ва жиҳатлари.
4. Мулкчиликнинг шакллари ва уларнинг амал қилиши.
5. Хусусий мулкнинг моҳияти ва Ўзбекистонда уни ривожлантириш муаммолари.
6. Пулнинг моҳияти ва асосий вазифалари.
7. Пул тўғрисидаги турли хил назариялар ва ҳозирги замон пулининг табиати.
8. Бозор иқтисодиёти, унинг шаклланиши ва ривожланиш шарт-шароитлари.
9. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг андозалари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари.
10. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзбек модели ва унинг ўзига хос хусусиятлари.
11. Талаб ва таклифнинг ўзаро боғлиқлиги. Бозор мувозанати ва унинг турлари.
12. Рақобатнинг объектив асослари ва ривожланиш босқичлари.
13. Рақобат курашининг шакллари ва усуллари.
14. Монополиянинг моҳияти ва турлари.
15. Монополистик фаолиятни чеклаш бўйича давлатнинг чора-тадбирлари.
16. Монополияга қарши қонунчилик ва уни Ўзбекистонда қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари.
17. Рақобатнинг турли моделларида нархнинг шаклланиши.
18. Нархнинг мазмуни, унинг объектив асослари, вазифалари ва турлари.
19. Тадбиркорлик фаолияти, унинг белгилари ва вазифалари.
20. Тадбиркорлик фаолиятининг асосий шакллари.
21. Хиссадорлик жамиятлари ва уларнинг ташкил этилиши.
22. Қимматли қоғозлар ва уларнинг турлари.
23. Тадбиркорлик капитали, унинг ҳаракат босқичлари ва айланиши.
24. Иш ҳақининг иқтисодий мазмуни.
25. Иш ҳақининг табақаланиши, ягона тариф тизими, унинг мақсади ва вазифалари.
26. Макроиқтисодиёт, унинг мақсадлари ва вазифалари.
27. Инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, турлари ва уларнинг ҳажмига таъсир этувчи омиллар..
28. Иқтисодиётнинг цикллиги тўғрисида турлича назариялар.
29. Иқтисодий инқирозлар, уларнинг турлари ва намоён бўлиш хусусиятлари.
30. Бандлик ва ишсизлик, уларнинг даражалари ва турлари.
31. Молиявий муносабатларнинг моҳияти, вазифалари ва иқтисодиётни тартибга солишдаги роли.
32. Солиқлар ва уларнинг назарий асослари.
33. Молия бозори ва унинг молиявий ресурсларни шакллантиришдаги аҳамияти.
34. Пул тизими эволюцияси ва унинг турлари.
35. Кредит муносабатлари ва уларнинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли.
36. Банклар, уларнинг турлари ва кредит тизимидаги роли.
37. Ўзбекистонда давлатнинг пул-кредит сиёсати, унинг дастаклари ва амалга ошириш воситалари.
38. Инфляция, унинг келиб чиқиши ва оқибатлари.
39. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг моҳияти ва зарурлиги.
40. Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими ва давлатнинг ижтимоий сиёсати.
Тавсия этиладиган адабиётлар
1. Шодмонов Ш.Ш., Ғофуров У.В. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. – Т.: IQTISOD-MOLIYA, 2010. – 728 бет.
2. Ўлмасов А., Ваҳобов А.В. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. – Т.: «Шарқ», 2006. – 480 бет.
3. Самуэлсон Пол Э., Нордхаус Вильям Д. Экономика. Учебник. 18-е изд.: Пер с англ. – М.: ООО «И.Д.Вильямс», 2009. – 1360 стр.
4. Макконнел К.Р., Брю С.Л. Экономикс: принципы, проблемы и политика. Учебник. 17-изд. - М.: ИНФРА-М, 2009. – 916 стр.
VIII. Интернет сайтлари
1. www.stat.uz.
2. www.gov.uz.
3. www.norma.uz.
4. www.minfin.uz.
5. www.economy.uz.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
Рўйхатга олинди №____________ 2016 й. “___”_____ |
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН” Ўқув ишлар бўйича проректор __________________________ 2016 й. ”____” _______ |
“ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ”
фанидан
ИшЧи ЎҚув дастурИ
махсус факультет талабалари учун
Фаннинг ишчи ўқув дастури ўқув, ишчи ўқув режа ва ўқув дастурига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Тузувчилар:
Н.А.Иминова - ТАТУ «АКТ соҳасида иқтисодиёт»кафедраси мудири,и.ф.н, доцент.
Д.К. Қувондиқова - ТАТУ «АКТ соҳасида иқтисодиёт»кафедраси катта ўқитувчиси, и.ф.н.
Тақризчилар:
О.К.Иминов – Корпоратив бошқарув илмий таълим марказида кафедра профессори, и.ф.д.
Ш.Ш.Тўраев – ТАТУ АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менжмент факультети декани, и.ф.н.доцент.
Фаннинг ишчи ўқув дастури " АКТ соҳасида иқтисодиёт "
кафедрасининг 20 __йил “___” __________ даги _____- сонли йиғилишида
муҳокамадан ўтган ва факультет кенгашида муҳокама қилиш учун тавсия этилган.
Кафедра мудири: Иминова Н.А.
Фаннинг ишчи ўқув дастури "АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент" факультет ининг 20 __йил “___” __________ даги _____- сонли йиғилишида мухокамадан ўтган ва университет ЎУКга мухокама қилиш ва тасдиқлаш учун тавсия этилган.
Факултет кенгаши раиси: Тўраев Ш. Ш.
Фаннинг ишчи ўқув дастури ТАТУ ЎУКнинг 20 __йил “___” __________ даги _____- сонли йиғилишида мухокамадан ўтган ва тасдиқланган.
Ўқув услубий бошқарма бошлиғи _______________Эргашев А.Қ.
Кириш
Ҳар томонлама камол топган юксак маънавиятли шахсни тарбиялаб етиштиришда, унинг илмий дунёқарашини шакллантиришда муҳим рол ўйновчи фан иқтисодиёт назарияси фанининг ушбу дастури жамиятнинг иқтисодий негизи, унинг таркибий қисмлари, умумиқтисодий қонунлар ва категориялар, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг моҳияти, ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва уларнинг амал қилиш қонуниятлари, бозор иқтисодиётининг таркиб топиш хусусиятлари, ўтиш давридаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, иқтисодий ўсиш ва унга таъсир этувчи омиллар, жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг асосий тенденциялари каби масалаларни қамраб олган.
«Иқтисодиёт назарияси» фани талабаларни жамиятда рўй берадиган иқтисодий қонунларни билиш ва уларнинг амал қилишига онгли муносабатда бўлишда, мамлакатни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш жараёнларининг моҳиятини тушунишда зарур бўлган билимлар билан қуроллантиради. Шунингдек, бу фан жамиятнинг ҳар бир аъзосини ғоявий жиҳатдан йўналтириш, маънавий дунёқарашини кенгайтириш, иқтисодий маданиятини оширишга аҳамиятли таъсир кўрсатади.
Фаннинг мақсад ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга иқтисодий билимларнинг назарий асосларини, иқтисодиётнинг асосий тушунчалари ва категорияларини, иқтисодий қонунлар ва тамойилларини ўргатиш ҳамда уларни амалда татбиқ этиш кўникмасини ҳосил қилиш.
Фаннинг вазифалари – талабаларни назарий билимлар, иқтисодий мушоҳада қилиш усуллари билан қуроллантириш; иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар мазмунини мантиқий мушоҳада қилиш учун зарур бўлган услубий ёндашувларни эгаллашига кўмаклашиш; улар онгига миллий истиқлол ғоясини ва миллий мафкуранинг асосий қоидаларини сингдириш; иқтисодиётни модернизациялаш, эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш асосида ҳозирги замон ривожланган бозор иқтисодиётини вужудга келтиришнинг долзарб муаммоларини очиб бериш; иқтисодиёт ва иқтисодий муносабатлар тўғрисида амалий кўникмаларни ҳосил қилиш.
Фан бўйича талабанинг малакасига қўйиладиган талаблар
«Иқтисодиёт назарияси» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида талаба:
- иқтисодиёт назарияси асосларини;миллий иқтисодиётнинг амал қилиши ва ривожланиши қонуниятларини; макроиқтисодий даражадаги вазиятларни; иқтисодий жараёнларнинг амал қилиш хусусиятларини;
-Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг мақсади ва устувор йўналишлари ҳақида;
-давлат мудофаа қобилиятини иқтисодий таъминлашнинг асослари ҳақида.билиши;
- талаба иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни таҳлил қилиш усулларини қўллаш; иқтисодий қонунларни, илмий тушунчаларни (категорияларни), иқтисодий муаммолар бўйича ечимлар қабул қилиш;
-олинган билимларни офицерлик амалий фаолиятида жанговар ва ижтимоий-сиёсий тайёргарлик жараёнида қўллай олиши;
-ҳарбий қисмда иқтисодий ишларни юрита билиш кўникмаларига эга бўлиши;
- талаба иқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш; иқтисодий муаммоларини ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотлар тўплаш ва улардан фойдаланиш малакаларига эга бўлиши керак.
Ўқув режадаги бошқа фанлар билан боғлиқлиги
«Иқтисодиёт назарияси» фани гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар туркумига кириб, у бакалавриатнинг барча таълим йўналишларида ўқитилади. Мазкур фан бошқа иқтисодий фанларнинг назарий ва услубий асосини ташкил қилиб, ўз ривожида аниқ йўналишдаги иқтисодий фанлар ( солиқ ва солиққа тортиш, божхона иши ва ҳ.к.)дан ҳам озуқа олади. У тадқиқот усуллари бўйича бошқа ижтимоий (фалсафа, тарих, ҳуқуқшунослик, социология, сиёсатшунослик) фанлар билан ҳам мустаҳкам боғлиқдир.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Талабаларнинг «Иқтисодиёт назарияси» фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, кейс-технологияларидан фойдаланилади. Маъруза ва семинар машғулотларида ўқитишнинг интерактив усуллари (визуал, муаммоли, муаллифлик маърузалари, икки томонлама таҳлил, Инсерт, кластер, «Венна», синквейн)дан фойдаланилади. Уқув жараёни билан боғлиқ таълим сифатини белгиловчи ҳолатлар қуйидагилар: юқори илмий-педагогик даражада дарс бериш, муаммоли маърузалар ўқиш, дарсларни савол-жавоб тарзида қизиқарли ташкил қилиш, илғор педагогик технологиялардан ва мулътимедиа воситаларидан фойдаланиш, тингловчиларни ундайдиган, ўйлантирадиган муаммоларни улар олдига қўйиш, талабчанлик, тингловчилар билан индивидуал ишлаш, эркин мулоқот юритишга, илмий изланишга жалб қилиш.
"Иктисодиёт назарияси" курсини лойиҳалаштиришда қуйидаги асосий концептуал ёндошувлардан фойдаланилади:
Шахсга йўналтирилган таълим. Бу таълим ўз моҳиятига кўра таълим жараёнининг барча иштирокчиларини тўлақонли ривожланишларини кўзда тутади. Бу эса таълимни лойиҳалаштирилаётганда, албатта, маълум бир таълим олувчининг шахсини эмас, аввало, келгусидаги мутахассислик фаолияти билан боғлиқ ўқиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ёндошилишни назарда тутади.
Тизимли ёндошув. Таълим технологияси тизимнинг барча белгиларини ўзида мужассам этмоғи лозим: жараённинг мантиқийлиги, унинг барча бўғинларини ўзаро боғланганлиги, яхлитлиги.
Фаолиятга йўналтирилган ёндошув. Шахснинг жараёнли сифатларини шакллантиришга, таълим олувчининг фаолиятни активлаштириш ва интенсивлаштириш, ўқув жараёнида унинг барча қобилияти ва имкониятлари, ташаббускорлигини очишга йўналтирилган таълимни ифодалайди.
Диалогик ёндошув. Бу ёндошув ўқув муносабатларини яратиш заруриятини билдиради. Унинг натижасида шахснинг ўз-ўзини фаоллаштириши ва ўз-ўзини кўрсата олиши каби ижодий фаолияти кучаяди.
Ҳамкорликдаги таълимни ташкил этиш. Демократик, тенглик, таълим берувчи ва таълим олувчи фаолият мазмунини шакллантиришда ва эришилган натижаларни баҳолашда биргаликда ишлашни жорий этишга эътиборни қаратиш зарурлигини билдиради.
Муаммоли таълим. Таълим мазмунини муаммоли тарзда тақдим қилиш орқали таълим олувчи фаолиятини активлаштириш усулларидан бири. Бунда илмий билимни объектив қарама-қаршилиги ва уни ҳал этиш усулларини,
диалектик мушоҳадани шакллантириш ва ривожлантиришни, амалии фаолиятга уларни ижодий тарзда қўллашни мустақил ижодий фаолияти таъминланади.
Ахборотни тақдим қилишнинг замонавий воситалари ва усулларини қўллаш - янги компютер ва ахборот технологияларини ўқув жараёнига қўллаш.
Ўқитишнинг усуллари ва техникаси. Маъруза (кириш, мавзуга оид, визуаллаш), муаммоли таълим, кейс-стади, пинборд, парадокс ва лойиҳалаш усуллари, амалий ишлар.
Ўқитишни ташкил этиш шакллари: диалог, полилог, мулоқот ҳамкорлик ва ўзаро ўрганишга асосланган фронтал, коллектив ва гуруҳ.
Ўқитиш воситалари: ўқитишнинг анъанавий шакллари (дарслик, маъруза матни) билан бир қаторда - компютер ва ахборот технологиялари.
Коммуникация усуллари: тингловчилар билан оператив тескари алоқага асосланган бевосита ўзаро муносабатлар.
Тескари алоқа усуллари ва воситалари: кузатиш, блиц-сўров, оралиқ ва жорий ва якунловчи назорат натижаларини таҳлили асосида ўқитиш
диагностикаси.
Бошқариш усуллари ва воситалари: ўқув машғулоти босқичларини белгилаб берувчи технологик карта кўринишидаги ўқув машғулотларини режалаштириш, қўйилган мақсадга эришишда ўқитувчи ва тингловчининг биргаликдаги ҳаракати, нафақат аудитория машғулотлари, балки аудиториядан ташқари мустақил ишларнинг назорати.
Мониторинг ва баҳолаш: ўқув машғулотида ҳам бутун курс давомида ҳам ўқитишнинг натижаларини режали тарзда кузатиб бориш. Курс охирида тест топшириқлари ёки ёзма иш вариантлари ёрдамида тингловчиларнинг билимлари баҳоланади.
"Иктисодиёт назарияси " фанини ўқитиш жараёнида компютер технологиясидан фойдаланилади. Айрим мавзулар бўйича талабалар билимини баҳолаш тест асосида ва компютер ёрдамида бажарилади. "Интернет" тармоғидаги расмий иқтисодий кўрсаткичларидан фойдаланилади, тарқатма материаллар тайёрланади, тест тизими ҳамда таянч сўз ва иборалар асосида оралиқ ва якуний назоратлар ўтказилади.
"Иктисодиёт назарияси " фанидан машғулотларнинг мавзулар ва соатлар бўйича тақсимланиши:
№ |
Мавзу |
Аудитория соатлари |
Мустақил иш |
Жами |
|||
Жами |
Шу жумладан: |
||||||
Маъруза |
Амалий (семи-нар) |
Таж- риба |
|||||
1 |
«Иқтисодиёт назарияси» фанининг предмети ва билиш услублари |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
2 |
Ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва мулкчилик муносабатлари |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
3 |
Товар-пул муносабатлари бозор иқтисодиёти шакл-ланиши ва амал килишининг асосидир |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
4 |
Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва амал килиши |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
5 |
Бозор иқтисодиётига ўтиш даври ва унинг Ўзбекистондаги хусусиятлари |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
6 |
Талаб ва таклиф назарияси. Бозор мувозанати |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
7 |
Рақобат ва монополия Нархнинг моҳияти ва шаклланиш хусусияти |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
8 |
Тадбиркорлик фаолияти. Тадбиркорлик капитали ва унинг айланиши |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
9 |
Иш ҳақи ва меҳнат муносабатлари |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
10 |
Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий ўлчамлари. |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
11 |
Иқтисодиётнинг цикллиги ва макроиқтисодий беқарорлик |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
12 |
Ялпи ишчи кучи ,унинг бандлиги ва ишсизлик |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
13 |
Молия тизими ва молиявий сиёсат |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
14 |
Пул-кредит тизими. Банклар ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги роли |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
15 |
Бозор иқтисодиётини тартибга солишда давлатнинг иқтисодий роли |
4 |
2 |
2 |
|
2 |
6 |
16 |
Аҳоли даромадлари ва давлатнинг ижтимоий сиёсати |
4 |
2 |
2 |
|
1 |
5 |
17 |
Жаҳон бозори. Халқаро валюта-кредит муносабатлари |
2 |
2 |
- |
|
1 |
3 |
|
Жами |
66 |
34 |
32 |
|
32 |
98 |
Фаннинг услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
Асосий қисмда (маъруза) фанни мавзулари мантиқий кетма-кетликда келтирилади. Ҳар бир мавзунинг моҳияти асосий тушунчалар ва тезислар орқали очиб берилади. Бунда мавзу бўйича талабаларга ДТС асосида етказилиши зарур бўлган билим ва кўникмалар тўла қамраб олиниши керак.
Асосий қисм сифатига қўйиладиган талаб мавзуларнинг долзарблиги, уларнинг иш берувчилар талаблари ва ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мослиги, мамлакатимизда бўлаётган ижтимоий-сиёсий ва демократик ўзгаришлар, иқтисодиётни эркинлаштириш, иқтисодий-ҳуқуқий ва бошқа соҳалардаги ислоҳатларнинг устувор масалаларини қамраб олиши ҳамда фан ва технологияларнинг сўнгти ютуқлари эътиборга олиниши тавсия этилади.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
«Иқтисодиёт назарияси» фани талабаларда илмий дунёқараш ва иқтисодий тафаккурни, жамиятнинг иқтисодий асосини тушуниш, объектив иқтисодий қонун ва жараёнларга онгли муносабатда бўлиш кўникмасини шакллантиради. Барча амалий иқтисодий фанларнинг назарий-услубий асослари тўғрисида билим ҳосил қилади. Шунга кўра, фаннинг ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқаришдаги ўрни муҳим ҳисобланади.
Асосий қисм:
Маъруза машғулотлари
“Иқтисодиёт назарияси” фанининг предмети ва билиш усуллари
Иқтисодиёт тушунчаси ва унинг қамров жиҳатидан турлари. Иқтисодий фаолиятнинг мазмуни. Такрор ишлаб чиқариш фазалари: ишлаб чиқариш, тақсимот, айирбошлаш, истеъмол. Эҳтиёжларнинг мазмуни ва уларнинг туркумланиши. Эҳтиёжларнинг ўсиб бориши қонуни. Иқтисодий ресурсларнинг мазмуни ва туркумланиши. Иқтисодий ресурслар ва эҳтиёжларнинг қондирилиш даражаси ўртасидаги боғлиқлик. Иқтисодиёт олдидаги муаммолар.
Иқтисодиётга оид билимларнинг шаклланиши ва ривожланиши. Қадимги Шарқ ва Ғарб халқларидаги иқтисодий ғоялар. Иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланишидаги асосий оқимлар: меркантилизм, физиократлар, инглиз классик иқтисодий мактаби, марксизм ва маржинализм. Ҳозирги замон иқтисодиёт назариясидаги асосий оқимлар.
Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети тўғрисида турлича ёндашувлар. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети. Иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар. Моддий ва маънавий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнидаги иқтисодий муносабатлар.
Иқтисодиёт назарияси фанининг вазифалари. Иқтисодиёт назариясининг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги. Иқтисодиёт назарияси – барча иқтисодий фанларнинг услубий пойдевори ва давлат иқтисодий сиёсатининг илмий асоси эканлиги. Ҳозирги замон иқтисодий тафаккурининг шаклланишида, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш муаммоларини таҳлил қилиш ва билишда иқтисодиёт назарияси фанининг роли. Иқтисодиёт назарияси фанининг талаба-ёшлар онгида илмий дунёқарашни шакллантиришда ва миллий истиқлол ғоясини сингдиришдаги аҳамияти.
Иқтисодий қонунлар ва категориялар. Иқтисодий қонунларнинг туркумланиши.Иқтисодий қонунлар ва жараёнларни илмий билишнинг диалектик қоидалари. Иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни ўрганиш усуллари: илмий абстракция, индукция ва дедукция, таҳлил ва синтез, мантиқийлик ва тарихийликнинг бирлиги, икки томонлама ёндашув, эмпирик усул ва фаразлардан фойдаланиш. Микро ва макроиқтисодий таҳлил. Иқтисодий таҳлилда математик, статистик ва график усуллардан фойдаланиш. Позитив ва норматив усуллар.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Интерактив ва “Кластер” усуллари. Визуал маъруза, блиц-сўров, баён қилиш
Ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва мулкчилик муносабатлари
Ижтимоий-иқтисодиёт тараққиёт босқичларини билишга турли хил ёндашувлар: тарихий-формацион, маданийлашиш (цивилизация) даражаси, техника ва технологик даражаси, иқтисодий тизимлар ўзгариши жиҳатидан ёндашув. Жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучлари. Ишлаб чиқариш муносабатлари. Ишлаб чиқариш усули. Ижтимоий-иқтисодий формация. Цивилизациянинг тарихий ривожланиш типлари. Цивилизацияларнинг алмашуви назарияси. Ишлаб чиқаришнинг технологик усули. Оддий кооперация, мануфактура ва йирик машиналашган ишлаб чиқариш. Индустрлашишгача бўлган жамият, индустрлашган жамият, юқори индустрлашган (ахборотлашган) жамият.
Иқтисодий тизим тушунчаси. Иқтисодий тизим моделлари: анъанавий иқтисодиёт, маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиёти, бозор иқтисодиёти. Бозор иқтисодиётининг босқичлари: эркин рақобатга асосланган ва ҳозирги замон бозор иқтисодиёти.
Мулкчилик муносабатларининг иқтисодий мазмуни: эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш. Мулк объекти ва субъекти. Мулкчиликнинг иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатлари.
Мулк шаклларининг таснифланиши. Давлат мулки, жамоа мулки, шахсий мулк, хусусий мулк ва аралаш мулк.
Иқтисодиётни ислоҳ қилишда мулкчиликнинг ўрни. Мулкчилик шаклларини ўзгартириш усуллари: миллийлаштириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш. Давлат мулкини хусусийлаштиришнинг усуллари. Ўзбекистон Республикасида мулкчиликни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини амалга ошириш босқичлари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Ахборот маърузаси, Инсерт, блиц-сўров
Товар-пул муносабатлари ривожланиши бозор иқтисодиёти шаклланиши ва амал қилишининг асосидир
Ижтимоий хўжалик шакллари. Натурал ва товар ишлаб чиқаришнинг белгилари ва фарқлари. Товар ишлаб чиқаришнинг вужудга келиши ва ривожланиши сабаблари.
Товар ва унинг хусусиятлари. Товарнинг нафлилиги ва айирбошланиш қобилияти (қиймати). Товар қийматининг миқдори. Индивидуал ва ижтимоий зарурий нафлилик. Индивидуал ва ижтимоий-зарурий меҳнат сарфлари. Ижтимоий-зарурий иш вақти. Меҳнатнинг икки ёқлама тавсифи: аниқ меҳнат ва абстракт меҳнат. Меҳнат унумдорлиги ва интенсивлигининг товар қиймати миқдорига таъсири.
Пулнинг келиб чиқиши ва мазмуни. Пулнинг рационалистик ва эволюцион концепциялари. Қиймат шакллари. Пул тўғрисидаги металлистик, номиналистик ва миқдорий назариялар. Пулнинг асосий вазифалари: қиймат ўлчови, муомала воситаси, жамғариш воситаси, тўлов воситаси. Нархлар ўлчови (масштаби). Ҳозирги замон пулининг табиати ва мазмуни. Олтин ва қоғоз пулларнинг ўзаро боғлиқлиги. Нақд ва кредит пулларнинг хусусиятлари.
Ўзбекистонда миллий валюта – сўмнинг муомалага киритилиши босқичлари ва уларнинг аҳамияти. Миллий валюта барқарорлигини ошириш вазифаларини ҳал этиш борасидаги дастурлар.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: муаммоли таълим. Блиц-сўров, мунозара
Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва амал қилиши
Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг ривожланиши. Бозор иқтисодиётининг субъектлари: уй хўжаликлари, тадбиркорлик сектори, давлат сектори ва банк. Бозор иқтисодиётининг асосий белгилари. Бозор тизимининг ўз-ўзини тартибга солувчи механизми. Классик ва ҳозирги замон бозор
иқтисодиёти, уларнинг умумий томонлари ва фарқлари. Замонавий бозор хўжалиги моделлари. Бозор иқтисодиёти шароитида доимий муаммоларни ҳал қилиш ва ресурслардан самарали фойдаланиш йўллари.
Бозор иқтисодиётининг афзалликлари. Ресурсларни тақсимлашнинг самарадорлиги. Иқтисодий фаолият ва танлов эркинлиги. Иқтисодий субъектлар ҳаракатининг таъминланиши. Бозор иқтисодиётининг бошқа ижобий жиҳатлари. Бозор иқтисодиётининг асосий зиддиятлари ва салбий жиҳатлари.
“Бозор” ва “бозор иқтисодиёти” тушунчаларининг ўзаро фарқланиши. Бозорнинг мазмуни ва асосий белгилари. Бозор механизми. Бозорнинг объектлари ва субъектлари. Бозорнинг вазифалари. Бозорнинг туркумланиши. Ресурслар, маҳсулотлар ва даромадларнинг доиравий айланиш диаграммаси.
Бозор инфратузилмаси. Бозор инфратузилмаси муассасаларини гуруҳлаш йўналишлари. Бозор инфратузилмаси таркиби.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Мунозарали маъруза, инсерт, ақлий ҳужум, блиц-сўров, кластер
Бозор иқтисодиётига ўтиш даври ва унинг Ўзбекистондаги хусусиятлари
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврининг мазмуни. Бозор иқтисодиётига ўтиш – барча мамлакатларга хос умумий жараён. Бозор иқтисодиётига ўтиш йўллари. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг революцион ва эволюцион шакллари. Маъмурий-буйруқбозликка асосланган иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтишнинг хусусиятлари. Ўтиш даврида бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг асосий йўналишлари.
Ўтиш даври иқтисодиётининг асосий белгилари. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг миллий моделлари. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзбек модели, унинг тамойиллари ва хусусиятлари. Ўзбек моделида ҳозирги даврдаги жаҳон молиявий иқтисодий инқирозининг салбий таъсирларидан ҳимоя воситасининг мужассамлашганлиги. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг босқичлари.
Иқтисодий ислоҳотларнинг мазмуни. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш концепцияси ва стратегияси. Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари. Иқтисодий ислоҳотларнинг босқичлари ва уларнинг вазифалари. Ўзбекистонда ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштиришнинг асосий йўналишлари.
Ўзбекистонда миллий тараққиёт босқичлари. Дастлабки босқичнинг мазмуни ва вазифалари. Уларни амалга ошириш орқали эришилган натижалар. Иккинчи босқич – фаол демократик янгиланишлар ва мамлакатни модернизация қилиш даврининг вазифалари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Маъруза, кластер, мунозара, блиц-сўров
Талаб ва таклиф назарияси. Бозор мувозанати
Талаб тушунчаси. Индивидуал талаб ва бозор талаби. Талаб қонуни. Гиффен самараси. Талаб эгри чизиғи. Талаб миқдорига таъсир қилувчи омиллар: истеъмолчи диди, бозордаги истеъмолчилар сони, уларнинг пул даромади, ўрнини босувчи товарлар нархи, келажакда нарх ва даромадларнинг ўзгариши эҳтимоли. Олий ва паст тоифали товарлар. Энгель қонуни. Энгель эгри чизиғи.
Таклиф тушунчаси. Таклиф қонуни. Таклиф эгри чизиғи. Таклиф миқдорига таъсир кўрсатувчи омиллар: ресурслар нархи, ишлаб чиқариш технологияси, солиқлар ва субсидиялар, бошқа товарлар нархи, нарх ўзгаришининг кутилиши, ишлаб чиқарувчилар сони. Иқтисодий ресурсларга талаб ва таклифнинг хусусиятлари.
Талаб ва таклиф миқдорларининг мос келиши. Қисқа ва узоқ даврларда талабнинг ўзгариши. Бозор мувозанати. Хусусий ва умумий мувозанатлик. Талаб ва таклиф эгилувчанлиги ва уларни белгилаб берувчи омиллар. Эгилувчанлик коэффицентини ҳисоблаш усуллари.
Истеъмолчи хатти-ҳаракати назарияси. Истеъмолчининг афзал кўриши. Нафлилик функцияси. Сўнгги қўшилган нафлилик. Нафлиликни максималлаштириш қоидаси. Истеъмолчининг мувозанатли ҳолати. Бефарқлик эгри чизиғи. Бефарқлик картаси. Истеъмолчи бюджетининг чекланганлиги. Бюджет чизиғи. Нарх ва даромадлар ўзгаришининг истеъмолчи танловига таъсири.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Маъруза, кластер, мунозара, блиц-сўров
Рақобат ва монополия
Рақобатнинг моҳияти ва объектив асослари. Рақобат мазмунига турли томондан ёндашув. Рақобатнинг вазифалари. Рақобатнинг турлари: тармоқ ичидаги ва тармоқлараро рақобат. Рақобат шакллари: соф рақобат, монополистик рақобат, олигополия ва соф монополия. Рақобатлашиш усуллари: нарх воситасидаги ва нархсиз рақобат, ғирром ва ҳалол рақобат. Демпинг нархларни қўллаш. Рақобат курашининг замонавий шакллари: маҳсулот сифатини ошириш, маҳсулотни янгилаш, хизмат сифати, реклама, сервис, маркетинг ва ҳ.к.
Монополиянинг моҳияти ва унинг вужудга келиши сабаблари. Ишлаб чиқариш ва капиталнинг тўпланиши ва марказлашуви. Монополияларнинг турлари: соф монополия, олигополия, монопсония. Табиий монополиялар. Легал ва сунъий монополиялар. Лернер коэффиценти. Монополистик бирлашмалар шакллари. Монополияларнинг афзалликлари ва ижтимоий-иқтисодий оқибатлари. Шумпетер гипотезаси. Давлатнинг монополияга қарши тадбирлари. Ривожланган мамлакатларда монополияга қарши сиёсат борасидаги тажрибалар. Монополияга қарши қонунчилик.
Ўзбекистонда рақобат муҳитининг кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар. Монополияга қарши қонунчиликнинг шаклланиши. Монополистик корхоналарни тартибга солиш усуллари. Монополияга қарши сиёсатнинг натижалари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Ахборот- маъруза, инсерт, ҳамкорликда ўқитиш техникаси, синквейн
Нархнинг моҳияти ва шаклланиш хусусиятлари
Нархнинг мазмуни ва унинг объектив асослари. Нарх тўғрисидаги турли назариялар. Товардаги икки хил хусусиятларнинг нархлардаги ифодаси. Нархнинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар. Бозор иқтисодиёти шароитида нархнинг вазифалари.
Нарх турлари: улгуржи ва чакана нархлар. Нуфузли, демпинг ва дотацияланган нархлар. Шартномавий, эркин ва тартибга солинувчи нархлар. Ҳудудий, миллий ва жаҳон бозори нархлари. Нарх диапазони. Нарх паритети.
Нарх ташкил топишининг бозор механизми. Мукаммал рақобат шароитида нархнинг шаклланиш хусусиятлари. Сотувчи ва харидор нархлари. Монополия шароитида нархнинг шаклланиши. Оммавий таклиф бўйича нарх ўзгариши. Монопсония шароитида нархнинг шаклланиши. Оммавий талаб бўйича нархнинг ўзгариши. Олигополия шароитида нархнинг шаклланиши. “Эргашиш” ва “инкор этиш” ҳолатлари. Нарх бўйича етакчилик.
Нарх сиёсати ва унинг Ўзбекистонда амалга оширилиш хусусиятлари. Нархларни эркинлаштириш йўллари ва босқичлари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Ахборот-Маъруза, кластер, Инсерт
Тадбиркорлик фаолияти. Тадбиркорлик капитали
ва унинг айланиши
Тадбиркорлик фаолиятининг мазмуни. Тадбиркорлик фаолияти назариясининг ривожланиш босқичлари. Тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти ва ривожланиш шарт-шароитлари. Тадбиркорлик фаолиятининг шакллари: давлат, жамоа, хусусий, аралаш ва бошқа ҳосила шакллари. Кооператив, хусусий ва якка тартибдаги тадбиркорлик. Корхона тадбиркорлик фаолиятининг асосий ва бошланғич бўғини.
Акциядорлик жамияти ва акциядорлик капитали. Акция ва унинг турлари. Акция курси. Дивиденд ва таъсисчилар фойдаси. Назорат пакети. Облигациялар. Маркетинг, унинг мақсади, вазифалари ва тамойиллари. Менежмент — корхоналарни бошқариш тизими сифатида. Менежментнинг асосий мақсади ва вазифалари.
Тадбиркорлик капиталининг моҳияти. Тадбиркорлик капитали ва унинг ҳаракатидаги икки томонлама хусусиятнинг намоён бўлиши. Тадбиркорлик капиталининг функционал шакллари: пул, унумли капитал ва товар. Капиталнинг ҳаракат босқичлари. Тадбиркорлик капиталининг айланиши. Асосий ва айланма капитал, уларнинг фарқли белгилари.
Капиталнинг айланиш вақти ва тезлиги. Асосий капитални такрор ишлаб чиқариш: жисмоний, маънавий ва иқтисодий эскириши ва қайта тикланиши. Амортизация ва унинг нормаси. Жадаллашган амортизация. Асосий ва айланма капиталдан фойдаланиш самарадорлиги ва унинг кўрсаткичлари.
Асосий капиталдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари. Аҳoли бaндлигини тaъминлaш, унинг турмуш сифaтини oширишнинг энг муҳим oмили сифaтидa xизмaтлaр кўрсaтиш сoҳaси вa кичик бизнeсни жaдaл ривoжлaнтириш ҳамда давлат томонидан оилавий бизнесни қўллаб қувватлаш.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Муаммоли, фикрлар ҳужуми,
Иш ҳақи ва меҳнат муносабатлари
Яратилган маҳсулот ва даромадларнинг тақсимланиш тамойиллари. “Ишлаб чиқаришнинг уч омили”, қўшилган омил унумдорлиги ва бошқа назариялар. Мазкур назарияларнинг камчиликлари. Яратилган маҳсулотни тақсимлашнинг асосий йўналишлари.
Иш ҳақи тўғрисида турлича назариялар. Иш ҳақининг иқтисодий мазмуни. Номинал ва реал иш ҳақи. Реал иш ҳақининг даражаси ва ўзгаришига таъсир кўрсатувчи омиллар.
Иш ҳақининг табақаланиши. Иш ҳақини ташкил қилиш шакллари ва тизимлари. Тариф тизими. Минимал иш ҳақи.
Меҳнат муносабатлари. Меҳнат шартномалари. Касаба уюшмаларининг тадбиркорлар ва давлат билан ўзаро муносабатлари. Касаба уюшмаларининг иш ҳақи даражасини ошириш йўллари. Ишчи кучи талаби ва таклифини ўзгартириш. Касб бўйича малака даражасини лицензиялаш. Жамоа шартномалари ва ижтимоий суғурта тизими. Очиқ ва ёпиқ турдаги касаба уюшмаларининг иш ҳақи даражасига таъсири. Меҳнат муносабатларини тартибга солишда давлатнинг роли.
Давлатнинг иш хақи сиёсати. Республикада меҳнатни рағбатлантириш, иш ҳақини кўпайтириш ва аҳоли даромадлари ўсишини таъминлашга қаратилган сиёсатни амалга оширишда қўлга киритилган натижалар. “Мустахкам оила” йили давлат дастуридан келиб чиқадиган асосий вазифалар.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Муаллифлик, ақлий ҳужум, тезкор савол-жавоб, инсерт, тест
Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий ўлчамлари.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг эълон қилиниши ва миллий иқтисодиётнинг шаклланиши. Миллий иқтисодиётнинг мазмуни ва унинг тузилиши. Макроиқтисодиёт. Макроиқтисодий таҳлил ва унинг вазифалари. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар.
Ижтимоий такрор ишлаб чиқариш. Миллий маҳсулотнинг иқтисодий мазмуни ва унинг ҳаракат шакллари. Ялпи ички маҳсулот. Номинал ва реал ялпи ички маҳсулот. Нарх индекси. Ялпи ички маҳсулотнинг таркибий тузилиши. Y=C+I+G+NX. Соф миллий маҳсулот, миллий даромад ва шахсий даромад. Хуфёна иқтисодиёт, унинг ўлчамлари ва намоён бўлиш шакллари.
Миллий ҳисоблар тизими. ЯИМни ҳисоблашга қўшилган қийматлар бўйича ёндашув. ЯИМни ҳисоблашга сарф-харажатлар бўйича ёндашув. Уй хўжаликларининг истеъмол сарфлари. Инвестицион сарфлар. Давлат сарфлари. Чет элликларнинг сарфлари. ЯИМни ҳисоблашга даромадлар бўйича ёндашув.
Ўзбекистонда асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича юқори ўсиш суръатларининг таъминланиши. Ўзбекистонда ялпи миллий маҳсулотни кўпайтириш омиллари ва йўллари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Маъруза, “биргаликда ўрганиш” усули, техникалари: инсерт, блиц савол-жавоблар, презентация, график органайзер: Б/Б/Б жадвали
Иқтисодиётнинг цикллиги ва макроиқтисодий беқарорлик
Иқтисодий ривожланишдаги номутаносибликлар ва уларнинг намоён бўлиш шакллари. Иқтисодиётнинг циклли ривожланиши. Иқтисодий цикл фазалари. Циклик тебранишлар.
Иқтисодий цикл назариялари. Экстернал ва интернал назариялар. Соф монетар назария. Етарлича истеъмол қилмаслик назарияси. Жамғариш назарияси. Психологик назария. Иқтисодий цикл турлари.
Иқтисодий инқирознинг мазмуни, сабаблари ва турлари. Пул-кредит соҳасидаги инқироз, валюта инқирози, биржа инқирози, экологик инқироз, тармоқлар инқирози, таркибий инқироз, аграр инқироз. Даврий, оралиқ, номунтазам инқирозлар. Ортиқча ишлаб чиқариш ва тақчил ишлаб чиқариш инқирозлари.
Ҳозирги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг моҳияти, келиб чиқиш сабаблари ва салбий оқибатлари. Ривожланган мамлакатларнинг жаҳон молиявий инқирозидан чиқиш борасидаги чора-тадбирлари.
Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар. Ўзбекистонда инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстурининг мазмуни ва аҳамияти.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: муаммоли таълим. Маъруза, намойиш этиш, "Beep " методи, кичик гуруҳларда ишлаш, "Блиц-сўров " методлари. Бинар, эссе,
Ялпи ишчи кучи, унинг бандлиги ва ишсизлик
Ялпи ишчи кучининг ижтимоий-иқтисодий мазмуни. Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш. Ялпи ишчи кучининг миқдор ва сифат жиҳатдан аниқланиши. ФТТни ишчи кучининг сифат жиҳатдан такомиллашувига таъсири. Нуфус қонуни. Аҳолининг табиий ўсиши. Ишчи кучи миграцияси ва унинг шакллари.
Ишчи кучи бозори. Ишчи кучига талаб ва таклиф ҳамда уни аниқловчи омиллар. Ишчи кучининг қиймати. Ишчи кучи бозорининг ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари. Филлипс эгри чизиғи. Ишчи кучининг айрим соҳалардан бўшаши ва уни қайта тақсимлашнинг бозор механизми.
Ишчи кучи бандлиги тўғрисида турли хил назариялар. Неоклассик, кейнсча, монетаристик, институционал-социологик мактаб концепциялари. Шартномага асосланган бандлик назарияси. Бандлик моделлари. Мослашувчан ишчи кучи бозори концепцияси.
Ишсизлик ва унинг турлари. Фрикцион, таркибий ва циклик ишсизлик. Институционал, технологик, ҳудудий, яширин, турғун ишсизлик. Ишсизликнинг табиий даражаси. Ишсизлик даражаси ва уни аниқлаш. Ишсизликнинг иқтисодий ва ижтимоий оқибатлари. А.Оукен қонуни. Ишсизлик ва инфляциянинг ўзаро боғлиқлиги.
Ўзбекистонда ишчи кучи бандлигини таъминлаш ва ишсизларни ижтимоий ҳимоялаш борасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: муаммоли таълим. Маъруза, намойиш этиш, "Beep " методи, кичик гуруҳларда ишлаш, "Блиц-сўров " методлари. Бинар, эссе,
Молия тизими ва молиявий сиёсат
Молиянинг мазмуни ва аҳамияти. Молиявий муносабатларнинг объектлари ва субъектлари. Молиянинг вазифалари. Молия тизими ва унинг бўғинлари. Давлат бюджети ва унинг молиявий ресурсларни шакллантиришдаги аҳамияти. Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг тузилиши.
Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари таркиби ҳамда уларнинг эгри чизиғи. Бюджет тақчиллиги ва давлат қарзлари, уларнинг иқтисодиётга таъсири. Давлат ички қарзи. Давлат кредити. Давлат ташқи қарзи.
Бозор иқтисодиёти шароитида солиқлар ва унинг вазифалари. Солиқ солиш тамойиллари. Солиқ имтиёзлари. Солиқларнинг туркумланиши. Лаффер эгри чизиғи. Солиқ юки ва унинг даражасини аниқлаш. Солиқ юкининг тақсимланиши. Молиявий сиёсат. Фискал (солиқ-бюджет) сиёсат.
Ўзбекистонда солиқ тизимининг соддалаштирилиши ва унификация қилиниши. Солиқ соҳасини янада эркинлаштиришнинг асосий йўналиш ва натижалари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: муаммоли таълим. Маъруза, намойиш этиш, "Beep " методи, кичик гуруҳларда ишлаш, "Блиц-сўров " методлари. Бинар, эссе,
Пул-кредит тизими. Банклар ва уларнинг бозор
иқтисодиётидаги роли
Пул муомаласи. Пул тизими ва унинг таркибий қисмлари. Муомала учун зарур бўлган пул миқдорини аниқлаш ва унга таъсир этувчи омиллар. Пул муомаласи қонунлари. Пулнинг айланиш тезлиги. Пул миқдорини аниқлашга турлича ёндашувлар. MV=PQ тенгламасининг амал қилиши. Пул агрегатлари.
Пул бозорида талаб ва таклиф: M=L(r)P. Пул таклифи ва унинг мультипликатори. Инфляция ва унинг келиб чиқиш сабаблари. Инфляция даражаси ва суръати. Талаб ва таклиф инфляцияси. Инфляция турлари: ўрмалаб борувчи, жадал ва гиперинфляция. Инфляциянинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, Давлатнинг инфляцияга қарши сиёсати.
Кредитнинг моҳияти, вазифалари ва турлари. Кредит муносабатларининг объектлари ва субъектлари. Кредит ресурсларининг манбалари. Кредит бериш тамойиллари. Фоиз ставкаси ва унинг даражасини аниқловчи омиллар. Кредит-пул тизимини давлат томонидан тартибга солиш.
Банкларнинг иқтисодий мазмуни. Банк тизими. Марказий банк ва унинг вазифалари. Тижорат банклари ва уларнинг вазифалари. Банк операциялари ва банк фойдасининг ҳосил бўлиши. Банк тизимининг такомиллаштирилиши. IS – LM моделида бюджет-солиқ ва пул кредит сиёсати.
Ўзбекистонда миллий валютани мустаҳкамлаш сиёсатининг амалга оширилиши. Сўмнинг харид қувватини ошириб бориш ва барқарорлигини таъминлаш. Инфляцияга қарши аниқ ўйланган сиёсат ўтказиш. Пул миқдорининг ўсишини товарлар ва хизматлар миқдорининг тегишли даражада ўсиши билан боғлаб олиб бориш. Миллий валюта алмашув курсининг барқарорлигига эришиш.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Муаммоли таълим. Маъруза, намойиш этиш, блиц-сўров, гуруҳларда ишлаш методи. Визуал маъруза
Бозор иқтисодиётини тартибга солишда давлатнинг
иқтисодий роли
Иқтисодиётни тартибга солишнинг моҳияти ва зарурлиги. Иқтисодиётни тартибга солишнинг классик, монетаристик, кейнсча назариялари.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг мақсади. Давлатнинг иқтисодий ўрни ва вазифалари: бозор муносабатлари қатнашчиларини ҳуқуқий ҳимоялаш, рақобатчилик муҳитини вужудга келтириш; ресурслар, маҳсулотлар ва даромадларни қайта тақсимлаш; иқтисодиётнинг ва пул муомаласининг барқарорлигини таъминлаш; ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш. Фан-техника тараққиёти, таркибий, ижтимоий ва минтақавий сиёсатни амалга оширишда давлатнинг ўрни.
Давлатнинг иқтисодиётни тартибга солишдаги бевосита ва билвосита усуллари. Иқтисодиётнинг давлат сектори ва унинг чегаралари.Давлат буюртмалари ва давлат харидлари. Иқтисодиётни бевосита тартибга солишнинг маъмурий воситалари. Истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ортиқчалиги. Пул-кредит сиёсати. Монетар сиёсат. Бюджет сиёсати. Давлат иқтисодий дастурлари. Ташқи иқтисодий усуллари. Ҳозирги даврдаги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида давлатнинг иқтисодиётни тартибга солишдаги ролига қарашларнинг ўзгариши.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Муаммоли таълим. Б/Б/Б жадвали, мунозара, Венн диаграммаси, Мунозара маъруза, ақлий ҳужум.
Аҳоли даромадлари ва давлатнинг ижтимоий сиёсати
Аҳоли даромадлари, уларнинг турлари ва шаклланиш манбалари. Номинал ва реал даромад. Даромадларнинг табақаланиш сабаблари ва омиллари. Турмуш даражаси ва сифати. Турмуш даражаси ва қашшоқликнинг кўрсаткичлари. Оила бюджети: даромадлар ва харажатлар таркиби. Фаровонликнинг энг қуйи чегараси. Турмуш тарзи. Яшаш минимуми. Истеъмолчи саватчаси.
Даромадлар тенгсизлиги ва унинг даражасини аниқлаш. Лоренц эгри чизиғи. Дицель ва Жини коэффициентлари. Кузнец гипотезаси. Бозор иқтисодиёти шароитида даромадлар тенгсизлигини келтириб чиқарувчи умумий омиллар.
Даромадларни давлат томонидан қайта тақсимлаш ғояси, мақсади ва дастаклари. Ижтимоий тўловлар. Ижтимоий сиёсат. Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг асосий йўналишлари. Даромадларнинг энг кам ва ўртача даражасини мунтазам ошириб бориш. Ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш. Аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш. Ижтимоий сиёсатни амалга оширишда сифат жиҳатидан янги босқичга ўтилиши. Ҳозирги босқичда касаначилик соҳаси бандлик ва оила бюджети даромадларини оширишнинг қўшимча манбаига айланиб бораётганлиги.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Интерактив ва “Кластер” усуллари. Венн диаграммаси, Муаллифлик маърузаси
Жаҳон бозори. Халқаро валюта ва кредит муносабатлари
Халқаро савдо тўғрисидаги турли хил назариялар. Мутлақ устунлик ва қиёсий устунлик назариялари. Хекшер-Олин-Самуэльсон модели. Ишлаб чиқариш омиллари нисбати назарияси. Ишчи кучи малакаси модели. Муқобил харажатлар модели. Товарнинг ҳаётий цикли назарияси.
Халқаро савдонинг мазмуни. Экспорт ва импорт, улар ўртасидаги нисбатнинг ўзгариши. Таққослама экспорт ихтисослашуви коэффициенти. Экспорт квотаси. Экспорт ва импорт мультипликатори. Экспорт ва импорт ҳажми ўзгаришининг ялпи миллий ишлаб чиқариш ҳажмига таъсири. Халқаро савдонинг хусусиятлари. Протекционизм ва эркин савдо сиёсатлари. Экспортни рағбатлантириш усуллари.
Тўлов баланси ва унинг таркиби. Ташқи савдо баланси. Абсорбция. Капитал ҳаракати баланси. Расмий захираларнинг асосий кўринишлари. Расмий захиралар бўйича операциялар. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг вужудга келишида ташқи қарз ва ташқи савдо балансидаги номутаносибликлар кучайишининг таъсири.
Халқаро валюта-кредит муносабатлари. Миллий ва халқаро валюта тизими. Жаҳон валюта тизимининг ривожланиш босқичлари: олтин стандарт, олтин-девизли ва сузиб юрувчи валюта тизими. Валюта курси ва унга таъсир кўрсатувчи омиллар. Харид қилиш лаёқати паритети назарияси.
Валюта-молия соҳасидаги давлатлараро ташкилотлар фаолиятининг ривожланиши. Халқаро валюта фонди. Европа валюта тизими. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки. Халқаро молиявий корпорация. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти. Европа тикланиш ва тараққиёти банки. Осиё тараққёт банки.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: Бинар маъруза, ақлий ҳужум, инсерт
"Иктисодиёт назарияси" фани бўйича маъруза машғулотининг календар тематик режаси
т/р |
Маъруза мавзулари(барча) Жами: |
34 с соат |
1 |
«Иқтисодиёт назарияси» фанининг предмети ва билиш услублари |
2 |
2 |
Ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва мулкчилик муносабатлари |
2 |
3 |
Товар-пул муносабатлари бозор иқтисодиёти шакл-ланиши ва амал килишининг асосидир |
2 |
4 |
Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва амал килиши |
2 |
5 |
Бозор иқтисодиётига ўтиш даври ва унинг Ўзбекистондаги хусусиятлари |
2 |
6 |
Талаб ва таклиф назарияси. Бозор мувозанати |
2 |
7 |
Рақобат ва монополия Нархнинг моҳияти ва шаклланиш хусусияти. |
2 |
8 |
Тадбиркорлик фаолияти. Тадбиркорлик капитали ва унинг айланиши
|
2 |
9 |
Иш ҳақи ва меҳнат муносабатлари |
2 |
10 |
Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий ўлчамлари. |
2 |
11 |
Иқтисодиётнинг цикллиги ва макроиқтисодий беқарорлик |
2 |
12 |
Ялпи ишчи кучи ,унинг бандлиги ва ишсизлик |
2 |
13 |
Молия тизими ва молиявий сиёсат |
2 |
14 |
Пул-кредит тизими. Банклар ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги роли |
2 |
15 |
Бозор иқтисодиётини тартибга солишда давлатнинг иқтисодий роли |
2 |
16 |
Аҳоли даромадлари ва давлатнинг ижтимоий сиёсати |
2 |
17 |
Жаҳон бозори. Халқаро валюта-кредит муносабатлари |
2 |
2. АМАЛИЙ (СЕМИНАР) МАШҒУЛОТЛАРНИНГ
МАВЗУЛАРИ ВА РЕЖАЛАРИ
«Иқтисодиёт назарияси» фанининг предмети ва билиш
(2 соат)
1.Иқтисодиёт тушунчаси, унинг бош масаласи ва унинг қамров жиҳатидан турлари.
2.Эҳтиёжларнинг мазмуни ва уларнинг туркумланиши. Эҳтиёжларнинг ўсиб бориши қонуни.
3.Иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланиши ва ундаги асосий оқимлар.
4.Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва вазифалар
5. Иқтисодий қонунлар ва категориялар (илмий тушунчалар).
6. Иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг усуллари.
Қўлланиладиган педогогик технологиялар: Интерактив ва “Кластер” усуллари.
Ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва мулкчилик муносабатлари
(2 соат)
1.Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт босқичлари ва уларни билишган бўлган турлича ёндашувлар.
2.Ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва уларнинг моделлари.
3.Мулкчилик муносабатларининг моҳияти ва иқтисодий мазмуни.
4.Мулкчилик шаклларининг хилма-хиллиги ва уларнинг турлари. Мулк объектлари ва субъектлари.
5.Мулкчиликнинг турли шакллари ва уларнинг иқтисодий мазмуни.
6.Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш йўллари, мақсади ва усуллари.
7.Хусусий мулкчилик тармоғини кенгайтириш – мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида.
Қўлланиладиган педогогик технологиялар: “Инсерт”, “Блиц сўров”, “Кластер” усуллари.
Товар-пул муносабатлари ривожланиши бозор иқтисодиёти шаклланиши ва амал қилинишининг асосидир
(2 соат)
1.Натурал ишлаб чиқаришдан товар ишлаб чиқаришга ўтиш ва унинг ривожланиши.
2.Товар ва унинг хусусиятлари. Товар ишлаб чиқаришга сарфланган меҳнатнинг ҳарактери.
3.Қийматнинг меҳнат назарияси ва қўшилган миқдор нафлилиги назариялари.
4.Пулнинг келиб чиқиши, моҳияти ва вазифалари.
Қўлланиладиган педогогик технологиялар: “Интерактив”, “Инсерт” усуллари.
Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва амал қилиши
(2 соат)
1.Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг асосий белгилари.
2.Бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари.
3.Бозор тушунчаси ва бозорнинг вазифалари.
4.Бозор турлари ва тузилиши.
5.Бозор инфратузилмаси ва унинг унсурлари.
Қўлланиладиган педогогик технологиялар: “Инсерт”, “Блиц сўров”, “Кластер” усуллари.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даври ва унинг Ўзбекистондаги хусусиятлари
(2 соат)
1.Ўтиш даври иқтисодиёти назарияси,унинг белгилари, турлари ва қонуниятлари
2.Бозор иқтисодиётига ўтиш моделлари, уларнинг фарқлари ва умумий томонлари
3.Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтиш йўлларининг хусусиятлари ва тамойиллари.
4.Ўтиш даврида Ўзбекистонда бозор ислоҳатларнинг концепцияси ва стратегияси.
Қўлланиладиган педогогик технологиялар: “Интерактив”, “Блиц сўров”, “Кластер”, “Ақлий хужум” усуллари.
Талаб ва таклиф назарияси. Бозор мувозанати
(2 соат)
1.Талаб тушунчаси, унинг эгри чизиғи ва талаб қонуни.Талабнинг ҳажмига ва миқдорига таъсир этувчи омиллар.
2.Талаб эластиклиги.Талаб эластиклигидан реал ҳаётда фойдаланиш.
3.Таклиф тушунчаси, унинг эгри чизиғи ва таклиф қонуни.Таклифнинг ҳажмига таъсир этувчи омиллар.
4.Таклиф эластиклиги.
5.Талаб ва таклифнинг мос келиши. Бозор мувозанати.
Қўлланиладиган педогогик технологиялар: “Интерактив”, “Блиц сўров”, “Кластер”, “Ақлий хужум” усуллари.
Рақобат ва монополия (2 соат)
1.Рақобатнинг моҳияти,обеъктив асослари ва ривожланиш босқичлари.
2.Рақобатнинг шакллари ва усуллари.
3.Монополияларнинг иқтисодий асоси ва уларнинг турлари.
4.Монополияларнинг афзалликлари ва ижтимоий оқибатлари.
5.Ўзбекистонда рақобатчилик муҳитининг вужудга келиши ва монополияга қарши қонунчилик.
6 Нархнинг мазмуни ва обеъктив асослари
7.Нархнинг ҳажмига таъсир этувчи омиллар ва нархнинг вазифалари.
8.Нарх турлари ва уларнинг мазмуни.
Қўлланиладиган педогогик технологиялар: “Интерактив”, “Блиц сўров”, “Кластер” усуллари.
Тадбиркорлик фаолияти. Тадбиркорлик капитали ва унинг айланиши (2 соат)
1.Тадбиркорлик фаолияти мохияти ва асосий белгилари. Бизнесни ташкил қилиш асослари.
2.Тадбиркорлик фаолиятининг шакллари. Акционерлик жамиятини ташкил қилиш ва фаолиятининг асосий тамойиллари. Акция ва облигациялар.
3.Менежмент - корхонани бошқариш тизими сифатида. Маркетинг, унинг вазифаси, тамойиллари ва аҳами
4.Тадбиркорлик капиталининг моҳияти, унинг ҳаракати ва доиравий айланишининг босқичлари.
5.Тадбиркорлик капиталининг турлари: асосий ва айланма капитал.
6.Тадбиркорлик капиталининг айланиш вақти ва айланиш тезлиги. Асосий ва айланма капиталдан фойдаланиш самарадорлиги.
7.Бизнес учун қулай муҳит яратиш ва унинг кафолатларини мустаҳкамлаш – мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида.
8. Аҳoли бaндлигини тaъминлaш, унинг турмуш сифaтини oширишнинг энг муҳим oмили сифaтидa xизмaтлaр кўрсaтиш сoҳaси вa кичик бизнeсни жaдaл ривoжлaнтириш ҳамда давлат томонидан оилавий бизнесни қўллаб қувватлаш.
Қўлланиладиган педогогик технологиялар: “Инсерт”, “Ақлий хужум”, “Кластер” усуллари.
Иш ҳақи ва меҳнат муносабатлари
(2 соат)
1.Яратилган маҳсулот ва даромадларнинг тақсимланиш тамойиллари.
2.Иш ҳақининг иқтисодий мазмуни.
3.Иш ҳақини ташкил этиш шакллари ва тизимлари.
4.Иш ҳақининг табақаланиши, Ягона тариф тизими, унинг мақсади ва вазифалари.
5.Меҳнат муносабатларининг иқтисодий мазмуни ва касаба уюшмаларининг роли.
Қўлланиладиган педогогик технологиялар: “Интерактив”, “Ақлий хужум”, “Кластер” усуллари.
Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий ўлчамлари. (2 соат)
1.Миллий иқтисодиётнинг қарор топиши ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари.
2.Ялпи ички маҳсулотнинг мазмуни, таркибий қисмлари ва ҳаракат шакллари.
3.Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш усуллари.
4.Ялпи ички маҳсулот ҳажмини ўзгармас баҳоларда ҳисоблаш усуллари.
5.Миллий ҳисоблар тизими, унинг мақсади ва вазифалари.
Қўлланиладиган педогогик технологиялар: “Инсерт”, “Ақлий хужум”, “Кластер” усуллари.
Иқтисодиётнинг цикллилиги ва макроиқтисодий беқарорлик
(2 соат)
1. Цикллик - иқтисодий тараққиётнинг умумий шакли эканлиги ва унинг сабаблари. Иқтисодий цикл хақида турлича назариялар..
2. Иқтисодий циклнинг фазалари. Иқтисодий инқирозларнинг турлари.
3. Аграр инқирозлар ва уларнинг хусусиятлари.
4.Ўзбекистонда инқирозли жараёнларнинг намоён бўлиш хусусиятлари ва уларни бартараф этиш йўллари.
Қўлланиладиган педогогик технологиялар: “Интерактив”, “Блиц сўров”, “Кластер” усуллари.
Ялпи ишчи кучи, унинг бандлиги ва ишсизлик
(2 соат)
1.Ишчи кучининг ижтимоий-иқтисодий мазмуни. Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш.
2.Ишчи кучининг бандлиги ва унинг даражаси.
3.Ишсизлик, унинг турлари ва оқибатлари. Оукень қонуни
4.Ишчи кучи бозорининг моҳияти, тузилиши ва уни тартибга солиш усуллари.
Қўлланиладиган педогогик технологиялар: “Инсерт”, “Блиц сўров”, “Кластер” усуллари.
Молия тизими ва молиявий сиёсат
(2 соат)
1.Молиянинг моҳияти ва вазифалари.
2.Молия тизими ва унинг таркибий бўғинлари.
3.Бюджет тақчиллиги ва давлат қарзлари. Солиқ тизими ва унинг вазифалари.
4.Ўзбекистонда бюджет ва солиқ тизимини такомиллаштириш масалалари.
5.Бюджет ва солиқ ислоҳотларини чуқурлаштириш, солиқ тизимини соддалаштириш ва унификация қилиш ҳамда солиқ юкини янада камайтириш – мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида.
Қўлланиладиган педогогик технологиялар: “Инсерт”, “Блиц сўров”, “Кластер” усуллари.
Пул-кредит тизими. Банклар ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги роли (2соат)
1.Пул муомаласи ва унинг амал қилиш қонуниятлари. Пулга бўлган талаб ва пул таклифи.
2.Инфляция, унинг моҳияти ва турлари.
3.Кредитнинг моҳияти, манбалари ва вазифалари.
4.Банк тизими.Марказий ва тижорат банклар ҳамда уларнинг вазифалари.
5.Ўзбекистонда миллий валютани мустахкамлаш вазифалари.
Қўлланиладиган педогогик технологиялар: “Интерактив”, “Блиц сўров”, “Кластер” усуллари.
Бозор иқтисодиётини тартибга солишда давлатнинг иқтисодий роли (2 соат)
1.Давлатнинг миллий иқтисодиётни тартибга солишдаги роли ҳақидаги назария ва қарашлар.
2.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш, унинг мақсади ва вазифалари.
3.Давлатнинг иқтисодиётга таъсир қилиш усуллари ва воситалари.
4.Ўтиш даври иқтисодиётнинг шакилланишида давлатнинг роли ва чегаралари.
5. Маҳаллий ўз-ўзини бошқаришнинг иқтисодий асосини мустахкамлаш.
6. Ҳозирги даврдаги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида давлатнинг иқтисодиётни тартибга солишдаги ролига қарашларнинг ўзгариши.
Қўлланиладиган педогогик технологиялар: “Инсерт”, “Блиц сўров”, “Кластер” усуллари.
"Иктисодиёт назарияси" фани бўйича амалиёт машғулотининг календар тематик режаси
т/р |
Амалиёт мавзулари(барча) Жами: |
32 с соат |
1 |
«Иқтисодиёт назарияси» фанининг предмети ва билиш услублари |
2 |
2 |
Ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва мулкчилик муносабатлари |
2 |
3 |
Товар-пул муносабатлари бозор иқтисодиёти шаклланиши ва амал килишининг асосидир |
2 |
4 |
Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва амал килиши |
2 |
5 |
Бозор иқтисодиётига ўтиш даври ва унинг Ўзбекистондаги хусусиятлари |
2 |
6 |
Талаб ва таклиф назарияси. Бозор мувозанати |
2 |
7 |
Рақобат ва монополия Нархнинг моҳияти ва шаклланиш хусусияти. |
2 |
8 |
Тадбиркорлик фаолияти.Тадбиркорлик капитали ва унинг айланиши |
2 |
9 |
Иш ҳақи ва меҳнат муносабатлари |
2 |
10 |
Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий ўлчамлари. |
2 |
11 |
Иқтисодиётнинг цикллиги ва макроиқтисодий беқарорлик |
2 |
12 |
Ялпи ишчи кучи ,унинг бандлиги ва ишсизлик |
2 |
13 |
Молия тизими ва молиявий сиёсат |
2 |
14 |
Пул-кредит тизими. Банклар ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги роли |
2 |
15 |
Бозор иқтисодиётини тартибга солишда давлатнинг иқтисодий роли |
2 |
16 |
Аҳоли даромадлари ва давлатнинг ижтимоий сиёсати |
2 |
Мустақил таълим ташкил этишнинг шакли ва мазмуни.
Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
- дарслик ёки ўқув қўлланмалар бўйича фанлар боблари ва мавзуларини ўрганиш;
- тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;
- мустақил ишлар, кейс-стадилар билан ишлаш;
- махсус ёки илмий адабиётлар (монографиялар, мақолалар) бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;
- мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жарёнларини ифодаловчи статистик маълумотларни ўрганиш, уларни таҳлил қилиш;
- талабанинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ёки мавзуларни чуқур ўрганиш;
- фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;
- масофавий (дистанцион) таълим.
Мустақил таълим натижалари рейтинг тизими асосида баҳоланади.
Уйга вазифаларни бажариш, қўшимча дарслик ва адабиётлардан янги билимларни мустақил ўрганиш, керакли маълумотларни излаш ва уларни топиш йўлларини аниқлаш, интернет тармоқларидан фойдаланиб маълумотлар тўплаш ва илмий изланишлар олиб бориш, илмий тўгарак доирасида ёки мустақил равишда илмий манбалардан фойдаланиб илмий мақола ва маърузалар тайёрлаш кабилар талабаларнинг дарсда олган билимларини чуқурлаштиради, уларнинг мустақил фикрлаш ва ижодий қобилиятини ривожлантиради. Шунинг учун ҳам мустақил таълимсиз ўқув фаолияти самарали бўлиши мумкин эмас.
Уй вазифаларини текшириш ва баҳолаш амалий машғулот олиб борувчи ўқитувчи томонидан, конспектларни ва мавзуни ўзлаштириш даражасини
текшириш ва баҳолаш эса маъруза дарсларини олиб борувчи ўқитувчи томонидан ҳар дарсда амалга оширилади.
"Иктисодиёт назарияси" фанидан мустақил иш мажмуаси фаннинг барча мавзуларини қамраб олган ва 32 соат ҳажмда шакллантирилган.
Мустақил ишларнинг мавзулари
41. “Иқтисодиёт назарияси” фанидан мустақил таълим сифатида ўрганиладиган қуйидаги мавзулар тавсия этилади: Иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланиши ва ривожланишида иқтисодий оқимлар ҳамда иқтисодий мактабларнинг роли.
42. Ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва уларнинг андозалари.
43. Мулкчилик муносабатларининг иқтисодий мазмуни ва жиҳатлари.
44. Мулкчиликнинг шакллари ва уларнинг амал қилиши.
45. Хусусий мулкнинг моҳияти ва Ўзбекистонда уни ривожлантириш муаммолари.
46. Пулнинг моҳияти ва асосий вазифалари.
47. Пул тўғрисидаги турли хил назариялар ва ҳозирги замон пулининг табиати.
48. Бозор иқтисодиёти, унинг шаклланиши ва ривожланиш шарт-шароитлари.
49. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг андозалари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари.
50. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзбек модели ва унинг ўзига хос хусусиятлари.
51. Талаб ва таклифнинг ўзаро боғлиқлиги. Бозор мувозанати ва унинг турлари.
52. Рақобатнинг объектив асослари ва ривожланиш босқичлари.
53. Рақобат курашининг шакллари ва усуллари.
54. Монополиянинг моҳияти ва турлари.
55. Монополистик фаолиятни чеклаш бўйича давлатнинг чора-тадбирлари.
56. Монополияга қарши қонунчилик ва уни Ўзбекистонда қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари.
57. Рақобатнинг турли моделларида нархнинг шаклланиши.
58. Нархнинг мазмуни, унинг объектив асослари, вазифалари ва турлари.
59. Тадбиркорлик фаолияти, унинг белгилари ва вазифалари.
60. Тадбиркорлик фаолиятининг асосий шакллари.
61. Хиссадорлик жамиятлари ва уларнинг ташкил этилиши.
62. Қимматли қоғозлар ва уларнинг турлари.
63. Тадбиркорлик капитали, унинг ҳаракат босқичлари ва айланиши.
64. Иш ҳақининг иқтисодий мазмуни.
65. Иш ҳақининг табақаланиши, ягона тариф тизими, унинг мақсади ва вазифалари.
66. Макроиқтисодиёт, унинг мақсадлари ва вазифалари.
67. Инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, турлари ва уларнинг ҳажмига таъсир этувчи омиллар..
68. Иқтисодиётнинг цикллиги тўғрисида турлича назариялар.
69. Иқтисодий инқирозлар, уларнинг турлари ва намоён бўлиш хусусиятлари.
70. Бандлик ва ишсизлик, уларнинг даражалари ва турлари.
71. Молиявий муносабатларнинг моҳияти, вазифалари ва иқтисодиётни тартибга солишдаги роли.
72. Солиқлар ва уларнинг назарий асослари.
73. Молия бозори ва унинг молиявий ресурсларни шакллантиришдаги аҳамияти.
74. Пул тизими эволюцияси ва унинг турлари.
75. Кредит муносабатлари ва уларнинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли.
76. Банклар, уларнинг турлари ва кредит тизимидаги роли.
77. Ўзбекистонда давлатнинг пул-кредит сиёсати, унинг дастаклари ва амалга ошириш воситалари.
78. Инфляция, унинг келиб чиқиши ва оқибатлари.
79. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг моҳияти ва зарурлиги.
80. Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими ва давлатнинг ижтимоий сиёсати.
"Иқтисодиёт назарияси" фанидан талабалар билимини рейтинг тизими асосида баҳолаш мезони.
"Иктисодиёт назарияси" фани бўйича рейтинг жадваллари, назорат тури, шакли, сони ҳамда ҳар бир назоратга ажратилган максимал балл, шунингдек жорий ва оралиқ назоратларининг саралаш баллари ҳақидаги маълумотлар фан бўйича биринчи машғулотда талабаларга эълон қилинади.
Фан бўйича талабаларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турлари ўтказилади:
• жорий назорат (ЖН) — талабанинг фан мавзулари бўйича билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Жорий назорат фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда амалий машғулотларда оғзаки сўров, тест ўтказиш, суҳбат, назорат иши, коллеквиум, уй вазифаларини текшириш ва шу каби бошқа шаклларда ўтказилиши мумкин;
• оралиқ назорат (ОН) - семестр давомида ўқув дастурининг тегишли (фанларнинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугаллангандан кейин талабанинг назарий билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Оралиқ назорат бир семестрда икки марта ўтказилади ва шакли (ёзма, оғзаки, тест ва ҳоказо) ўқув фанига ажратилган умумий соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;
• якуний назорат (ЯН) - семестр якунида муайян фан бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули. Якуний назорат асосан таянч тушунча ва ибораларга асосланган "Ёзма иш" шаклида ўтказилади.
ОН ўтказиш жараёни кафедра мудири томонидан тузилган комиссия иштирокида мунтазам равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда, ОН натижалари бекор қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда ОН қайта ўтказилади.
Олий таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан ички назорат ва мониторинг бўлими раҳбарлигида тузилган комиссия иштирокида ЯН ни ўтказиш жараёни мунтазам равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда, ЯН натижалари бекор қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда ЯН қайта ўтказилади.
Талабанинг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими асосида талабанинг фан бўйича ўзлаштириш даражаси баллар орқали ифодаланади.
«Иқтисодиёт назарияси» фани бўйича талабаларнинг семестр давомидаги ўзлаштириш кўрсаткичи 100 баллик тизимда баҳоланади.
Ушбу 100 балл баҳолаш турлари бўйича қуйидагича тақсимланади:
Я.Н.-30 балл, қолган 70 балл эса Ж.Н.-30 балл ва О.Н.-40 балл қилиб тақсимланади.
Балл |
Бахо |
Талабаларнин билим даражаси |
86-100 |
Аъло |
Хулоса ва қарор
қабул қилиш. Ижодий фикрлай олиш. |
71-85 |
Яхши |
Мустақил мушоҳада қилиш. Олган билимларини амалда қўллай олиш. Моҳиятини тушунтириш. Билиш, айтиб бериш. Тасаввурга эга бўлиш |
55-70 |
Қониқарли |
Моҳиятини тушунтириш. Билиш, айтиб бериш Тасаввурга эга бўлиш |
0-54 |
Қониқарсиз |
Аниқ тасаввурга эга бўлмаслик. Билмаслик |
• Фан бўйича саралаш бали 55 баллни ташкил этади. Талабанинг саралаш балидан паст бўлган ўзлаштириши рейтинг дафтарчасида қайд этилмайди.
• Талабаларнинг ўқув фани бўйича мустақил иши жорий, оралиқ ва якуний назоратлар жараёнида тегишли топшириқларни бажариши ва унга ажратилган баллардан келиб чиққан ҳолда баҳоланади.
• Талабанинг фан бўйича рейтинги қуйидагича аниқланади: R =100 бу ерда: В- семестрда фанга ажратилган умумий ўқув юкламаси (соатларда); Ў-фан бўйича ўзлаштириш даражаси (балларда).
• Фан бўйича жорий ва оралиқ назоратларга ажратилган умумий баллнинг 55 фоизи саралаш балл ҳисобланиб, ушбу фоиздан кам балл тўплаган талаба якуний назоратга киритилмайди.
• Жорий ЖН ва оралиқ ОН турлари бўйича 55бал ва ундан юқори бални тўплаган талаба фанни ўзлаштирган деб ҳисобланади ва ушбу фан бўйича якуний назоратга кирмаслигига йўл қўйилади.
• Талабанинг семестр давомида фан бўйича тўплаган умумий бали ҳар бир назорат туридан белгиланган қоидаларга мувофиқ тўплаган баллари йиғиндисига тенг.
• ОН ва ЯН турлари календар тематик режага мувофиқ деканат томонидан тузилган рейтинг назорат жадваллари асосида ўтказилади. ЯН семестрнинг охирги 2 ҳафтаси мобайнида ўтказилади.
• ЖН ва ОН назоратларда саралаш балидан кам балл тўплаган ва узрли сабабларга кўра назоратларда қатнаша олмаган талабага қайта топшириш учун,навбатдаги шу назорат туригача, сўнгги жорий ва оралиқ назоратлар учун эса якуний назоратгача бўлган муддат берилади.
Талабанинг семестрда ЖН ва ОН турлари бўйича тўплаган баллари ушбу назорат турлари умумий балининг 55 фоизидан кам бўлса ёки семестр якуний жорий, оралиқ ва якуний назорат турлари бўйича тўплаган баллари йиғиндиси 55 балдан кам бўлса, у академик қарздор деб ҳисобланади.
• Талаба назорат натижаларидан норози бўлса, фан бўйича назорат тури натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб бир кун мобайнида факультет деканига ариза билан мурожаат этиши мумкин. Бундай ҳолда факультет деканининг тақдимномасига кўра ректор буйруғи билан 3 (уч) аъзодан кам бўлмаган таркибда апелляция комиссияси ташкил этилади.
• Апелляция комиссияси талабаларнинг аризаларини кўриб чиқиб, шу куннинг ўзида хулосасини билдиради.
• Баҳолашнинг ўрнатилган талаблар асосида белгиланган муддатларда ўтказилиши ҳамда расмийлаштирилиши факультет декани, кафедра мудури, ўқув-услубий бошқарма ҳамда ички назорат ва мониторинг бўлими томонидан назорат қилинади.
Талабалар ОН дан тўплайдиган балларнинг намунавий мезонлари
№ |
Кўрсаткичлар |
ОН балла] |
эи |
|
|
|
макс |
1-ОН |
2-ОН |
1 |
Дарсларга қатнашганлик даражаси. Маъруза дарсларидаги фаоллиги, конспект дафтарларининг юритилиши ва тўлиқлиги. |
10 |
0-5 |
0-5 |
2 |
Фаннинг ўзлаштирилган бўлим ва мавазулари бўйича ёзма иш ўтказиш, оғзаки сўраш ва тестлар ечиш |
30 |
0-15 |
0-15 |
Жами ОН баллари |
40 |
0-20 |
0-20 |
Талабалар ЖН дан тўплайдиган балларнинг намунавий мезонлари
№ |
Кўрсаткичлар |
ЖН баллари |
||
|
|
макс |
1-ЖН |
2-ЖН |
1 |
Дарсларга қатнашганлик ва ўзлаштириши даражаси. Амалий машғулотлардаги фаоллиги, амалий машғулот дафтарларининг юритилиши ва ҳолати |
20 |
0-10 |
0-10 |
2 |
Мустақил таълим топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши. Мавзулар бўйича уй вазифаларини бажарилиш ва ўзлаштириши даражаси. |
10 |
0-5 |
0-5 |
Жами ЖН баллари |
30 |
0-15 |
0-15 |
Якуний назорат "Ёзма иш" шаклида белгиланган бўлса, у ҳолда якуний назорат 30 баллик "Ёзма иш" вариантлари асосида ўтказилади.
Агар якуний назорат марказлашган тест асосида ташкил этилган бўлиб фан бўйича якуний назорат "Ёзма иш" шаклида белгиланган бўлса, у ҳолда якуний назорат қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади
№ |
Кўрсаткичлар |
ЯН баллари |
|
|
|
макс |
Узгариш оралиғи |
1 |
Фан бўйича якуний ёзма иш назорати |
24 |
0-24 |
2 |
Фан бўйича якуний тест назорати |
6 |
0-6 |
Жами |
30 |
0-30 |
Якуний назоратда "Ёзма иш"ларни баҳолаш мезони
Якуний назорат "Ёзма иш" шаклида амалга оширилганда, синов кўп вариантли усулда ўтказилади. Ҳар бир вариант 3 та назарий савол ва 1 та амалий топшириқдан иборат. Назарий саволлар фан бўйича таянч сўз ва иборалар асосида тузилган бўлиб, фаннинг барча мавзуларини ўз ичига қамраб олган.
Ҳар бир назарий саволга ёзилган жавоблар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи 0-8 балл оралиғида баҳоланади. Амалий топшириқ эса 0-6 балл оралиғида баҳоланади. Талаба максимал 30 балл тўплаши мумкин.
Ёзма синов бўйича умумий ўзлаштириш кўрсаткичини аниқлаш учун вариантда берилган саволларнинг ҳар бири учун ёзилган жавобларга қўйилган ўзлаштириш баллари қўшилади ва йиғинди талабанинг якуний назорат бўйича ўзлаштириш бали ҳисобланади
Фаннинг информацион услубий таъминоти
Асосий адабиётлар
5. Шодмонов Ш.Ш., Ғофуров У.В. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. – Т.: IQTISOD-MOLIYA, 2010. – 728 бет.
6. Ўлмасов А., Ваҳобов А.В. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. – Т.: «Шарқ», 2006. – 480 бет.
7. Самуэлсон Пол Э., Нордхаус Вильям Д. Экономика. Учебник. 18-е изд.: Пер с англ. – М.: ООО «И.Д.Вильямс», 2009. – 1360 стр.
8. Макконнел К.Р., Брю С.Л. Экономикс: принципы, проблемы и политика. Учебник. 17-изд. - М.: ИНФРА-М, 2009. – 916 стр.
VIII. Интернет сайтлари
1. www.stat.uz.
2. www.gov.uz.
3. www.norma.uz.
4. www.minfin.uz.
5. www.economy.uz.
Режа:
Иқтисодиёт назариясини ўрганиш, иқтисодий жараёнларнинг туб моҳиятини тўғри тушуниш кўп жиҳатдан уни ўрганувчиларнинг маълум назарий ва услубий билим билан қуролланишига боғлиқ. Шунинг учун ҳам мазкур мавзу инсоният жамияти тараққиётининг асоси бўлган иқтисодиёт тушунчасини, унинг олдида турган вазифаларни, узоқ давр давомида иқтисодий билимларнинг шаклланиши ва иқтисодиёт назарияси фанининг вужудга келишини қисқача тавсифлаш билан бошланади. Иқтисодиёт назарияси фанидаги асосий оқимлар ва назарияларнинг умумий баёни қисқача берилади. Бу ерда иқтисодиёт ва унинг бош масаласи, иқтисодиёт назарияси фанининг предмети, вазифалари ва бошқа иқтисодий фанлар ичида тутган ўрнини кўрсатиб бериш билан бирга иқтисодий қонунлар ва категориялар ҳамда уларнинг амал қилиш механизмини ёритиб беришга алоҳида ўрин берилади.
Бу мавзуда иқтисодий жараёнларни илмий билиш усулларининг мазмунини очиб беришга алоҳида эътибор қаратилади.
Иқтисодиёт назарияси фани ва унинг қонун-қоидаларини билиш учун, энг аввало, иқтисодиёт ва унинг вазифалари тўғрисида тасаввурга эга бўлиш лозим. Инсоният ҳаёти ва унинг тараққиёти жуда мураккаб, кўп қиррали ва ғоят чигал муаммоларга бойдир. Бу муаммолар кишиларнинг моддий неъматлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, фан, маданият, сиёсат, мафкура, ахлоқ, давлатни бошқариш соҳаларидаги ва ниҳоят, оиладаги ва бошқа фаолият турларининг борган сари кўпайиб, ривожланиб ҳамда уларнинг ўзгариб бориши натижасида вужудга келади. Узоқ даврлар давомида инсоният фикрини банд қилиб келган айрим масалалар бугунги кунда оддий ҳақиқат ва осон билиш мумкин бўлган нарсага ўхшаб кўринади.
Масалан, бугун ҳаммага маълумки, кишилар яшашлари, сиёсат, санъат, адабиёт, фан, маърифат, маданият, таълим билан шуғулланишлари учун ҳаётий неъматларни истеъмол қилишлари, кийинишлари керак. Шунинг учун ҳар бир киши, ўзининг кундалик ҳаётида бир қанча муаммоларга, яъни ҳаётий эҳтиёжлари – кийим-кечак, озиқ-овқат, уй-рўзғор буюмларига эга бўлиш, билим олиш каби эҳтиёжлар учун зарур бўлган пул даромадларини қаердан, нима ҳисобига топиш керак деган муаммоларга дуч келади.
Шу муаммоларни ечиш ва ўз эҳтиёжларини қондириш мақсадида кишилар турли йўналишларда, соҳаларда фаолият кўрсатадилар. Демак, инсоннинг турли фаолиятлари ичида энг асосийси, инсониятнинг яшаши ва унинг камол топишини таъминлайдигани моддий ва маънавий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган иқтисодий фаолиятдир.
Чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, кишиларнинг яшаши, камол топиши учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга қаратилган, бир-бири билан боғлиқликда амал қиладиган турли-туман фаолиятлар яхлит қилиб, бир сўз билан, иқтисодий фаолият деб аталади.
Қадимда иқтисодий фаолиятнинг асосий шакли уй хўжалиги доирасида рўй берган. Шунинг учун қадимги грек олимларининг (Ксенофонт, Платон, Аристотель) асарларида иқтисодиёт – уй хўжалиги ва уни юритиш қонунлари деб тушунтирилган. Араб лексиконида «иқтисод» тежамкорлик маъносида тушунилган, чунки ислом динига оид адабиётларда тежамкорликка алоҳида эътибор берилган. Лекин, ҳозирги даврда иқтисодиёт кенг маънони англатиб, фақатгина уй ёки индивидуал хўжалик юритиш ёки тежамкорлик маъносини англатмайди, балки иқтисодиёт – йирик хусусий хўжалик, жамоа хўжалиги, ҳиссадорлик жамиятлари, давлат хўжаликларидан, молия ва банк тизимларидан, хўжаликлараро, давлатлараро бирлашмалар, корпорациялар, концернлар, қўшма корхоналар, давлатлар ўртасидаги турли иқтисодий муносабатларидан иборат ўта мураккаб ижтимоий тизимни англатади.
Бунинг устига барча ресурсларимиз – табиий бойликлар, малакали ишчи кучлари, ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол товарлари, пул маблағлари ва бошқа ресурсларнинг барчаси чекланган миқдордадир. Хаттоки, ишлаб чиқаришнинг бугунги даражасида инсоният ихтиёридаги турли табиий бойликларнинг тахминан қанча вақтга етишини олдиндан башорат қилиш мумкин. Жумладан, инсоният 2500 йилга келиб, барча металл захираларини сарфлаб бўлиши башорат қилиниб, бунда темир рудаси 250 йилга, алюминий 570, мис 29, рух 23, қалайи 35, қўрғошин 19 йилга етиши тахмин қилинмоқда. Амалда ҳозир яшаётган авлод ҳам ишлаб чиқаришда қўрғошин, қалайи, рух, олтин, кумуш, платина, никел, вольфрам, мисдан фойдаланиш муаммосига дуч келмоқда. Яқин юз йил ичида ишлаб чиқаришни энергоресурслар: нефть, газ, кўмир билан таъминлаш муаммоси ҳам алоҳида муаммо бўлиб қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас[1].
Бунинг устига барча ресурсларимиз – пул маблағлари, табиий бойликлар, малакали ишчи кучлари, ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол товарлари ҳаммаси чекланган миқдордадир. Ушбу чекланган иқтисодий ресурслардан оқилона фойдаланиб, аҳолининг тўхтовсиз ўсиб борувчи эҳтиёжларини қондириш мақсадига эришиш, ресурслар ва маҳсулотларни тўғри тақсимлаш йўлларини топиш иқтисодиётнинг асосий мазмунини ташкил этади.
Иқтисодиёт қамров даражасига қараб турлича бўлиши мумкин: жаҳон иқтисодиёти, мамлакат иқтисодиёти, миллий иқтисодиёт, тармоқ иқтисодиёти, функционал иқтисодиёт, минтақа иқтисодиёти; корхона ёки фирма иқтисодиёти, оила иқтисодиёти. Баъзан уларни яхлитлаштириб, макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт деб аталади. Иқтисодиётнинг бу турлари, даражалари, шакллари қандай бўлишидан қатъий назар уларнинг ҳаммаси бир мақсадга бўйсунган: у ҳам бўлса инсониятнинг яшаши, кўпайиши ва камол топиши учун шарт-шароит яратиб бериш, турли хил ҳаётий воситаларни яратиб, уларнинг эҳтиёжларини қондириб боришдан иборатдир. Шундай экан, иқтисодиёт инсон ҳаётининг асосини, унинг пойдеворини ташкил этиб, унинг ўзи ҳам инсонсиз, унинг фаолиятисиз мавжуд бўлмайди ва мазмунга ҳам эга эмас.
Инсон томонидан яратилган товарлар ва хизматларнинг, ресурсларнинг ҳаракати бўйича такрор ишлаб чиқариш қуйидаги фазалар бирлигидан иборатдир:
1) ишлаб чиқариш жараёни;
2) айирбошлаш жараёни;
3) тақсимлаш жараёни;
4) истеъмол қилиш жараёни.
Буларнинг ичида энг асосийси ва бошланғичи ишлаб чиқариш жараёнидир. Чунки ҳамма товар ва хизматлар худди шу босқичда яратилади. Агар ишлаб чиқарилмаса, тақсимланадиган, айирбошланадиган ва ниҳоят, истеъмол қилинадиган нарсалар бўлмайди.
Иккинчи муҳим фаза эса тақсимот жараёнидир. Бу босқичда, энг аввало, ишлаб чиқариш воситалари, капитал ва ишчи кучи, товар ва хизматларнинг алоҳида турлари, ишлаб чиқарувчи тармоқлар, соҳалар, ҳудудлар ва ниҳоят, корхоналар ўртасида тақсимланади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш натижаси бўлган товар ва хизматлар, уларнинг пул ҳолидаги кўриниши бўлган даромадлар ҳам тақсимланади. Тақсимот қанча адолатли ва тўғри бўлса, ишлаб чиқаришнинг юксалишига шунча ижобий таъсир кўрсатади, уни рағбатлантиради.
Айирбошлаш жараёни – такрор ишлаб чиқаришнинг муҳим фазасидир. Меҳнат тақсимоти оқибатида айрим гуруҳ кишилар товар ва хизматларнинг маълум турларини ишлаб чиқаришга, етказиб беришга, айрим гуруҳлари эса бошқа турдаги товарларни ишлаб чиқариш, етказиб бериш бўйича ихтисослашадилар. Ҳар бир товар турини ишлаб чиқарувчи ўз товарини сотиб, ўзига керакли бўлган бошқа товар ёки хизматларни сотиб олади. Натижада турли хил йўналишдаги ишлаб чиқарувчилар ёки хизмат кўрсатувчилар ўртасида иқтисодий алоқа – айирбошлаш, пул орқали олди-сотди жараёни содир бўлади.
Иқтисодиётда такрор ишлаб чиқаришнинг охирги фазаси истеъмол жараёнидир. Бу жараёнда товарлар ва хизматлар турли кишилар, гуруҳлар томонидан истеъмол қилиниб, уларнинг эҳтиёжларини қондирадилар. Истеъмол икки турда бўлади: ишлаб чиқариш истеъмоли ва шахсий истеъмол. Ишлаб чиқариш истеъмолида ишлаб чиқариш воситалари (капитал) ва ишчи кучидан фойдаланилиб, унумли истеъмол қилинади. Шахсий истеъмол жараёнида эса истеъмол буюмлари пировард фойдаланилиб, улар йўқотилади ва ўрнига яна янгисини ишлаб чиқариш зарурияти пайдо бўлади.
Шундай қилиб, товар ва хизматлар, ресурслар ҳаракати доимо тўхтовсиз такрорланиб турадиган жараёндир. Бу жараённи ушбу чизмада тушуниш осонроқ бўлади.
1-чизма. Товарлар, хизматлар ва ресурсларнинг такрор ишлаб чиқариш жараёнларидаги ҳаракати.
Иқтисодиётнинг доимий ва бош масаласи – эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлигидир.
Бу масалани тўғри тушуниш учун, энг аввало, эҳтиёж нималигини, унинг турларини билиш зарурдир.
Инсоннинг яшаши ва камол топиши, умуман инсониятнинг ривожланиши учун керак бўлган ҳаётий воситаларга бўлган зарурати иқтисодиёт назарияси фанида эҳтиёж деб аталади.
Барча ҳаётий эҳтиёжлар (иқтисодий, ижтимоий, маданий, маънавий, сиёсий эҳтиёжлар) ичида ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар алоҳида ўрин тутади. Бу эҳтиёжлар кишиларнинг яшаши, меҳнат қилиши ва ҳаёт кечириши учун моддий неъматлар ҳамда хизматларга заруратдан иборат бўлади. Шу жиҳатдан олганда ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар моддий ва маънавий эҳтиёжларни ўз ичига олади. Моддий эҳтиёжлар, бу аввало, кишиларнинг ўзларига фойдали бўлган моддий неъматларни харид қилиш ва фойдаланишга бўлган заруратдир. Булар истеъмол учун зарур бўлган кўплаб ҳаётий предметларни (озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой) ва зеб-зийнат буюмларини (тақинчоқ, атир-упа, енгил автомобиль ва ҳ.к.) ўз ичига олади.
Маънавий эҳтиёжлар кишиларнинг билим ва дам олиш, маданий савиясини ошириш, малака-маҳоратга эга бўлиш, ҳар хил хизматлардан баҳраманд бўлиш каби моддий кўринишга эга бўлмаган кўплаб ҳаётий заруратларни ўз ичига олади.
Эҳтиёжлар якка тарзда ва биргаликда қондирилиши мумкин. Бу эса эҳтиёжнинг табиатига ва уни қондирувчи обеъктлар хусусиятига боғлиқ. Шундай буюм ва хизмат турлари борки, улардан фақат биргаликда фойдаланиш мумкин. Масалан, таълим олиш бинолари, касалхоналардан, дам олиш жойларидан баҳраманд бўлиш, спорт ўйинлари ва кўнгилочар томошаларни биргаликда кўриш кабилар шулар жумласидандир.
Жамият эҳтиёжларига қуйидаги бир қатор омиллар таъсир кўрсатади:
а) жамиятнинг иқтисодий тараққиёт даражаси;
б) жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий тузум;
в) табиий-географик шароитлар;
г) тарихий-миллий анъаналар ва урф-одатлар;
д) аҳоли сонининг ўсиши, унинг таркибидаги ўзгаришлар;
е) халқаро, давлатлар, миллатлар ва минтақалар ўртасидаги алоқалар.
Ижтимоий-иқтисодий, шу жумладан, моддий эҳтиёжларни тўлиқ қондириш мумкин эмас. Жамиятда ҳар бир маълум даврда кўплаб қондирилмаган эҳтиёжлар бўлади. Вақт ўтиши билан янги буюмларнинг пайдо бўлиши, кенг рекламанинг таъсири ва савдонинг рағбатлантириши натижасида эҳтиёжлар ўзгаради ва кўпайиб боради. Шундай экан, жамиятнинг, яъни уни ташкил қилувчи шахслар, муассаса ва корхоналар эҳтиёжларининг чексизлиги, уларнинг тўхтовсиз янгиланиб ва ўсиб бориши табиий бўлиб, уни ўзига хос қонун орқали ифодалаш мумкин. Эҳтиёжларнинг миқдоран ўсиб, сифат жиҳатидан такомиллашиб бориши эҳтиёжларнинг ўсиб бориши қонуни дейилади. Бу қонун ишлаб чиқариш билан эҳтиёжлар ўртасидаги узвий, тўғридан-тўғри боғлиқликни акс эттиради.
Эҳтиёжларнинг ўзи ҳам бир-бирини тақозо қилади. Бир эҳтиёж ўз орқасидан бошқа бир эҳтиёжни келтириб чиқаради. Масалан, компьютер техникасига эҳтиёжнинг пайдо бўлиши, ўз навбатида уни ишлатишни ўрганиш, унга хизмат кўрсатиш, дастур тузиш каби эҳтиёжларни келтириб чиқаради.
Эҳтиёжларнинг ўсиб бориши, уни қондириш воситалари даражаси билан чегараланади. Чунки эҳтиёжлар чексиз ўзгаргани ҳолда уни таъминлаш учун керак бўладиган иқтисодий ресурслар чекланган бўлади. Иқтисодий ресурслар деганда жамият, мамлакат, айрим корхона ва фирма, оила ихтиёрида тўпланиб, айни вақтда мавжуд бўлган, товар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, уларни истеъмолчига етказиб беришда ва истеъмол жараёнларида фойдаланиш мумкин бўлган имкониятлар, қўр-қутлар ва манбалар тушунилади. Табиий ресурслар (ер, сув, ўрмон, ер ости бойликлари), ишчи кучи ресурслари, моддий ресурслар (бинолар, станоклар, машиналар, асбоб-ускуналар, иншоотлар, қурилмалар, сотишга тайёр товарлар, уларнинг қўр-қутлари, пул маблағлари ва бошқалари) ана шулар жумласидандир. Иқтисодий ресурсларнинг ишлаб чиқариш омилларидан фарқи шундаки, уларга ишлаб чиқаришда қатнашадиган ишчи кучи, табиий ресурслар ва ишлаб чиқариш воситаларидан ташқари ҳамма моддий ресурслар, товар ва пул ресурслари ҳам киради.
Ресурсларнинг чекланганлиги эҳтиёжни қондиришнинг муҳим йўли бўлган ишлаб чиқариш имкониятларини ҳам чеклаб қўяди. Бу имкониятлар даражаси доимо бир хил бўлиб турмайди, балки янги техникалар ва технологияларнинг яратилиши ва ишга солиниши ишлаб чиқариш имкониятларини, унинг чегараларини кенгайтириш имконини беради. Иқтисодий ресурслар, ишлаб чиқариш ва эҳтиёжларни қондириш даражаси ўртасидаги доимий ва мустаҳкам алоқадорликни қуйидагича ифодалаш мумкин:
2-чизма. Иқтисодий ресурслар ва эҳтиёжларнинг қондирилиш даражаси ўртасидаги боғлиқлик.
Чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, ишлаб чиқариш имкониятларини ва бинобарин эҳтиёжларни қондиришнинг даражасини ошириш зарурлиги иқтисодиёт олдига қуйидаги муаммоларни қўяди.
1. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг оптимал вариантларини (энг зарур ва тежамли турларини) танлаб олиш ва ресурсларни кўпроқ ишлаб чиқаришга жалб қилиш.
2. Мавжуд ресурсларнинг ҳар бир бирлигидан тежаб-тергаб, самарали фойдаланиш.
3. Фан-техника ютуқларини ва янги технологияларни жорий қилиб, янги энергия, материал, хом-ашё турлари, уларнинг манбаларини топиб, фойдаланишга жалб қилиш, ресурслар унумдорлигининг ошишига эришиш.
Бу муаммоларни ҳал қилиш зарурияти кишилардан чуқур иқтисодий билимларга эга бўлишни тақозо қилади.
Иқтисодий ҳаёт сирларини билиш ва шу йўлдаги фаолиятнинг асосий йўналишларини аниқлашга интилиш жуда қадим замонлардан мавжуд бўлиб, бу интилиш иқтисодий фаолиятни тартибга солиш, уни кишиларга керак бўлган томонга йўналтиришга ижобий таъсир этиш заруриятидан келиб чиққан.
Иқтисодиётга оид билимлар антик дунёнинг кўзга кўринган олимлари Ксенофонт, Платон, Аристотель асарларида, шунигдек қадимги Миср, Хитой, Ҳиндистон ва Марказий Осиё олимларининг асарларида қараб чиқилган эди.
Биз узоққа бормасдан минг йиллар оша бизга етиб келган Қуръони Каримни, ҳадисларни, Қобусномани, Ибн Халдун асарларини, боболаримиз Абу Али Ибн Сино, Абу Наср Форобий, Абу Райхон Беруний, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек асарларини ўқир эканмиз, уларда инсоннинг яшаши учун табиат эҳсонлари етарли эмаслиги, ижодий меҳнат қилиш кераклиги қайта-қайта уқтирилганлигига яна бир карра амин бўламиз. Жумладан, араб мутафаккири Ибн Халдун Абдурахмон Абу Зайд (1332-1406)нинг иқтисодиёт билимларини ривожлантиришдаги ҳиссаси жуда каттадир. Унинг 1370 йилда ёзилган «Китоб-ул-ибар» («Ибратли мисоллар китоби») асарида дунёда биринчи бўлиб товарнинг икки хил хусусиятини – истеъмол қиймати ва қиймат тушунчаларини, оддий ва мураккаб меҳнатни, зарурий ва қўшимча меҳнат ҳамда зарурий ва қўшимча маҳсулот тушунчаларини ажрата билди. Шунингдек, товарларни айирбошлаш жараёнида, улар бир-бирига таққосланганда меҳнатни тенглаштириш шаклида юзага чиқиши, яъни товарда гавдаланган меҳнатнинг ва унинг нафлилигини ҳисобга олиниши ҳам таъкидланган.[2]
Алишер Навоийнинг иқтисодий масалаларга оид ғоялари 1482 йилда ёзилган «Вақфия» ва 1500 йилда ёзилган «Маҳбуб-ул-қулуб» асарларида баён этилган. У киши маҳсулотни уч қисмга бўлиб, биринчи қисмини кетган харажатга, иккинчи қисмини ўзининг ва оиласининг эҳтиёжларига, учинчи қисмини эса аҳолининг ижтимоий манфаатлари учун сарфлашга чақиради. Бундан ташқари маҳсулотни яратишда меҳнатнинг ролига ва ишлаб чиқариш воситаларининг иштирокига алоҳида эътибор беради. Шу билан бирга бойликни ҳалол меҳнат билан топиш, тўплаш ва фойдаланиш зарурлигини таъкидлайди.[3]
Лекин Аристотелдан бошлаб бутун дунёнинг, жумладан Ўрта Осиёнинг кўпгина олимлари иқтисодиётни изчил ўрганиш асосида унинг кўпгина қонун-қоидаларини, тушунчаларини ёритиб берган бўлсалар ҳам, ҳали иқтисодиёт назарияси фан сифатида шаклланмаган эди.
Иқтисодиёт назарияси мустақил фан сифатида кўпгина мамлакатларда миллий бозор шаклланган ва жаҳон бозори вужудга келаётган даврларда «сиёсий иқтисод» номи билан шакллана бошлади.
Сиёсий иқтисод грекча сўздан олинган бўлиб «политикос» - ижтимоий, «ойкос» - уй, уй хўжалиги, «номос» - қонун дегани. Яъни уй ёки ижтимоий хўжалик қонунлари маъносини беради. 1575-1621 йилларда яшаб, ижод қилган француз иқтисодчиси Антуан Монкретьен биринчи марта 1615 йилда «Сиёсий иқтисод трактати» номли кичик илмий асар ёзиб, бу фанни мамлакат миқёсида иқтисодиётни бошқариш фани сифатида асослади. Кейинчалик классик иқтисодчилар бу фикрни тасдиқлаб, сиёсий иқтисод кенг маънода моддий ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва айирбошлашни бошқарувчи қонунлар тўғрисидаги фандир, деб ёзган эдилар.
Иқтисодиёт назарияси фани шаклланиши жараёнида бир қанча ғоявий оқимлар, мактаблар вужудга келган. Улар жамият бойлигининг манбаи нима, у қаерда ва қандай қилиб кўпаяди, деган саволларга жавоб топишга уринишган. Бундай иқтисодий оқимлардан дастлабкиси меркантилизм деб аталган. Бу оқим тарафдорлари одамларнинг, жамиятнинг бойлиги пулдан, олтиндан иборат, бойлик савдода, асосан ташқи савдода – муомала жараёнида пайдо бўлади, кўпаяди, савдода банд бўлган меҳнат унумли меҳнат, бошқа меҳнатлар эса унумсиздир, деб тушунтириб келдилар. Кейинчалик айирбошлаш, яъни савдо жараёнида ҳеч қандай бойлик яратилмаслиги, қийматнинг кўпаймаслиги маълум бўлиб қолди. Фақат айрибошлашнинг эквалентлик тартиби, яъни тенг меҳнатга тенг бойлик мувозанати бузилган тақдирда бойлик бировлар фойдасига қайта тақсимланади, натижада кимдир бойиб, кимдир хонавайрон бўлиб боради. Меркантилистлар иқтисодиёт назариясининг асосий вазифаси давлатнинг иқтисодий сиёсатига амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат деб таъкидладилар. Уларнинг фикрича, иқтисодиётда ижобий савдо балансига эришилиши учун давлат иқтисодиётга фаол аралашиши, яъни миллий ишлаб чиқариш ва савдони ўз паноҳига олиши зарур деб ҳисоблайди.
Кейинги оқим физиократлар деб аталган. Улар меркантилистлардан фарқли ўлароқ, бойлик қишлоқ хўжалигида яратилади ва кўпаяди, деган ғояни олға сурдилар. Уларнинг вакили бўлган Ф.Кенэ машҳур «Иқтисодий жадвал» асарини (1758) ёзди ва унда физиократизм мактаби асосларини яратди. Унинг назарий ва сиёсий дастурини таърифлаб берди. Бу асарда Ф.Кенэ алмашувнинг эквивалентлик таълимотини илгари сурди. Унинг фикрича алмашув ёки савдо бойлик яратмайди, алмашув жараёнида тенг миқдорли қийматларнинг алмашуви рўй беради, товарларнинг қиймати бозорга кирмасдан олдин мавжуд бўлади. Ф.Кенэнинг таълимотида соф маҳсулот назарияси марказий ўрин эгаллайди. Унинг фикрича, ялпи ижтимоий маҳсулот ва ишлаб чиқариш харажатлари ўртасидаги фарқ соф маҳсулот ҳисобланган. Ф.Кенэ соф маҳсулот билан қўшимча қийматни чалкаштириб, иккаласини айнан бир нарса деб тушунади. У қўшимча қиймат деҳқонларнинг қўшимча меҳнати самараси сифатида юзага келади деб изоҳлайди, айрим жойларда эса қўшимча қийматни табиатнинг соф ҳадяси деб қараб, уни яратишда табиат ҳам иштирок этади, деб тушунтиради.[4] Бу ерда у ўзи билмаган ҳолда қиймат билан нафлилик(истеъмол қиймат)нинг фарқига бора олмаганлигини ифода этади. Ф.Кенэ таълимотини А.Тюрго, Дюпон де Немур ва бошқалар давом эттирди. Физиократларнинг таълимоти бўйича қишлоқ хўжалигида банд бўлган меҳнат бирдан-бир унумли меҳнат деб ҳисобланиб, бошқа соҳалардаги меҳнат эса унумсиз меҳнат деб ҳисобланган.
Кейинчалик иқтисодиёт фанининг классик мактаби намоёндалари бўлмиш А.Смит, У.Петти, Д.Рикардо каби атоқли иқтисодчи олимлар бойлик фақатгина қишлоқ хўжалигидагина эмас, балки шу билан бирга саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳам яратилишини исботлаб бердилар ва ҳамма бойликнинг онаси ер, отаси меҳнат, деган қатъий илмий хулосага келдилар. Шуни айтиш керакки, А.Смитнинг “кўринмас қўл” принципи ҳозирги кунда жуда кўп тилга олинмоқда. У ўзининг “Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот” (1776) деган китобида инсонни фаоллаштирадиган асосий рағбат хусусий манфаатдир деб кўрсатади. Инсон ўз хусусий манфаатини амалга оширишга, яъни фойда олишга интилиб, меҳнат тақсимоти шароитида қандайдир товар ёки хизмат турини яратади, бошқаларга етказиб беради, ўз капиталини кўпайтиради ва шу интилишда ўзи билмаган ҳолда жамият тараққиётига ҳисса қўшади деб тушунтиради. У капитал, меҳнат, товар, ишчи кучи ва бошқа ресурсларнинг эркин ҳаракатини таъминлаш принципини илгари суради. Ушбу мактабнинг «классик» деб ном олишига уларнинг қуйидаги ютуқлари сабаб бўлди.
Биринчидан, А.Смит ва Д.Рикардо иқтисодиётни ўрганишга илмий ёндашув берадиган тадқиқот усулларини ишлаб чиқди ва мувафаққиятли қўлладилар. Айнан ана шу усуллар ёрдамида улар меркантилистларнинг бойликнинг манбаси савдо деган ғоясини асоссиз эканлигини исботлашди.
Иккинчидан, иқтисодиёт тўғрисидаги барча йиғилган билимларни классик мактаб намоёндалари маълум бир илмий тизимга келтирдилар. Бу нарсага улар биринчи бўлиб иқтисодий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол ўртасидаги тизимли алоқани тадқиқ этгани сабаб бўлди.
Учинчидан, инглиз классиклари хўжалик ҳодисаларининг кўзга кўринган томонларини тадқиқ қилиш билан чекланиб қолмадилар. Улар ушбу ҳодисаларнинг моҳиятини, улар ўртасидаги сабаб-оқибатли алоқадорликни аниқладилар, шунингдек капиталистик иқтисодиёт қонунларини очдилар.
Иқтисодиёт назарияси фанининг ривожланишида Сисмондининг ҳам муҳим ҳиссаси бордир. У капиталистик иқтисодий механизмни танқид қилиб, сиёсий иқтисод инсон бахти йўлида социал механизмни такомиллаштиришга қаратилагн фан бўлмоғи лозим деб кўрсатади. Капитализмнинг иқтисодий тузумини танқид қилиш билан бир қаторда ундан кўра прогрессив бўлган жамият қуриш ғояси Сен-Симон, Шарль Фурье, Роберт Оуэн каби социал утопистлар томонидан илгари сурилган эди. Улар хусусий мулкни қаттиқ танқид қилиб, уни тугатиш тарафдори эдилар.
Улардан кейин марксизм деб номланган назарий йўналиш ўзларининг назариясида жамият тараққиётига табиий-тарихий жараён деб қараб, ижтимоий-иқтисодий формациялар, уларнинг иқтисодий тузуми, таркибий қисмлари, вужудга келиш, ривожланиш ва бошқаси билан алмашиш сабаблари тўғрисидаги таълимотни ҳамда қўшимча қиймат назариясини яратдилар.
XIX асрнинг охирги чорагидан иқтисодиёт назариясининг янги йўналиши «экономикс» вужудга кела бошлади. Авввало, айтиб ўтиш керак, мазкур йўналиш классик илмий йўналишнинг асосий белгиларига эга эди. Биринчидан, ушбу йўналиш тадқиқотчилари иқтисодиётни тадқиқ этишда билиш усулларининг кенг доирасига таянишади. Улар биринчи бўлиб хўжалик жараёнларининг миқдоран ўзаро боғлиқликларини аниқлашда математик усуллардан, иқтисодий психология усулларидан фойдаланишди. Иккинчидан «экономикс» вакиллари иқтисодиёт назариясининг предмети сифатида инсонлар ўртасидаги ташкилий-иқтисодий муносабатларни қарашди (классикларда ижтимоий-иқтисодий муносабатлар). Неъматлар доиравий айланишида асосий ва белгиловчи бўлиб бозорга оид айирбошлаш битимлари тан олинди.
Иқтисодиёт назарияси предметининг янгича талқини хўжалик юритишнинг бозор тизими тўғрисидаги маржинализм деб аталган бутун бир таълимотга олиб келди. У инглизча сўздан олинган бўлиб, охирги, қўшилган деган маънони беради. Унинг асосчилари Австрия иқтисодий мактабининг намоёндалари (Карл Менгер, Фридрих фон Визер, Бем-Баверк ва бошқалар) бўлиб, улар томонидан қўшилган товар нафлилигининг, қўшилган меҳнат ёки ресурс унумдорлигининг пасайиб бориш қонуни деган назариялар ишлаб чиқилди. Маржинализм назарияси аниқ олинган товарга бўлган талаб ва унинг нархи ўртасидаги боғлиқлик ва ўзаро таъсирини таҳлил қилишда кенг қўлланилди.
Иқтисодиёт назариясининг янги йўналиши неоклассик, яъни янги классик деб ном олди. Бу назариянинг йирик намоёндаларидан бири А.Маршалл бўлиб, у иқтисодий жараённинг функционал боғланиши ва функционал нисбатларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилди, бозор мувозанатини ва нархни аниқловчи омиллар талаб ва таклифдан иборат деб қаради. Бу назарий йўналишнинг намоёндаларидан бири швейцариялик иқтисодчи Леон Вальрас бўлиб, у умумий иқтисодий мувозанат моделининг нусхасини ишлаб чиқишга ҳаракат қилди.
Австрия иқтисодий мактабининг намоёндаси Й.Шумпетер 1912 йилда ёзган «Иқтисодий тараққиёт назарияси» деб аталган китобида иқтисодий тизимлар ўзгаришининг ички кучларини, уларнинг ички мазмунини ва туртки берувчи кучини кўрсатишга ҳаракат қилди ва у иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи асосий куч тадбиркорлик деган хулосага келди.
1936 йилда инглиз иқтисодчиси Жон Мейнард Кейнс ўзининг «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» деган китобида макроиқтисодий кўрсаткичлар: миллий даромад, капитал харажатлар, истеъмол ва жамғаришнинг ўзаро боғлиқлигини таҳлил қилиб, инвестиция ва истеъмолнинг энг мақсадга мувофиқ тарзда ташкил топиши иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили деб кўрсатади. Кейнс таълимоти, яъни кейнсчилик мактаби таъсирида иқтисодиётда макроиқтисодий таҳлил йўлга қўйилди. У давлатнинг иқтисодиётни бошқаришда фаол қатнашиши зарурлигини исботлади.
Ҳозирги замон иқтисодиёт назариясининг муҳим йўналишларидан бири монетаризм деб аталади. Агар Кейнс назариясининг ишлаб чиқилишида марказий муаммо ишсизлик бўлган бўлса, монетаризм назариясининг асосий муаммоси ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиб бориш шароитида инфляциянинг вужудга келишидир. Ушбу ҳолат стагфляция деган ном олди. Монетаризм мактабининг асосчиси Милтон Фридмен бўлиб, унинг иқтисодиёт назариясига қўшган ҳиссаси пул назариясини янги мазмун билан бойитди. Монетаристлар товар ишлаб чиқариш жараёнига пулнинг қайта таъсир этиш механизмини, пул дастаклари ва монетар сиёсатнинг иқтисодиётни ривожланишига таъсирини чуқур тадқиқ этишди. Монетаризм пул-кредит дастаклари ёрдамида иқтисодиётни тартибга солишда ўзига хос ёндашувни вужудга келтирган назариядир.
Ҳозирги пайтда маржинализм, монетаризм, кейнсчилик ва бошқа қатор йўналишдаги иқтисодий назариялар йиғиндиси «Экономикс» номли китобда мужассамлашган бўлиб, бу АҚШ, Англия, ва бошқа қатор мамлакатларда дарслик сифатида ўтилади. Рус тилига таржима қилиниб, бизга маълум бўлган П.Самуэльсон, Р.Макконнелл ва Л.Брюларнинг китоблари унинг намуналаридир.
Ҳозирги пайтда бу йўналишдаги фан бизда ва бошқа қатор МДҲ мамлакатларида «Иқтисодиёт назарияси» деб атала бошлади.
«Иқтисодиёт назарияси» фан сифатида шакллангунча босиб ўтган йўл ва унда вужудга келган ғоялар, оқимлар жуда мураккаб, кўпинча бир-бирига зид ва қарама-қаршидир. Шу билан бирга айтишимиз керакки, ҳеч қайси иқтисодий мактабнинг назариялари мутлақ ва доимий ҳақиқат курсисига эгалик қила олмайди. Ҳар бир мактаб маълум даражада муаммоларга бир томонлама ёндашганлигини ёки бўлмаса баъзи бир назарий саволларни ёритишда англашилмовчиликка йўл қўйганлиги билан ажралиб туради, сабаби барча назарий оқимлар қайсидир ижтимоий гуруҳ манфаатлари нуқтаи назаридан ва ўша давр реал ҳолатидан келиб чиққанлар. Шундай бўлсада, улар бир-бирини тўлдиради, иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларнинг ички зиддиятларини, қонунларини маълум даражада умумлаштириб ифодалайди. Демак, жамият алоҳида бир назария асири бўлиб қолмаслиги керак, унинг ривожланиши умуммиллий манфаатлар билан йўналтирилиши зарур.
Иқтисодиёт назарияси фанининг предметини аниқлашга оид масаланинг ечими жуда мураккаб бўлиб, бу ҳақда ўтмишда ҳам, ҳозир ҳам турли олимлар ҳар хил фикрлар билдириб келмоқдалар.
Масалан, Аристотель бу фанни уй хўжалигини бошқариш қонунлари тўғрисидаги фан деб қараган бўлса, меркантилистлар, физиократлар ва инглиз классик иқтисодий мактаби вакиллари унга бойлик тўғрисидаги, унинг манбалари ва кўпайтириш йўллари, бойликни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш тўғрисидаги фан деб қарадилар. Кейинги пайтда мазкур фанни халқ хўжалиги, ижтимоий хўжалик тўғрисидаги фан деб ҳам ҳисобламоқдалар. Айримлар иқтисодиёт назарияси фанини моддий ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва айирбошлашни бошқариш қонунлари тўғрисидаги фан деб кўрсатадилар. А.Маршалл эса иқтисодиёт назарияси (сиёсий иқтисод) фанининг предмети инсоният, жамиятнинг меъёридаги ҳаётий фаолиятини тадқиқ қилишдан иборат, деб ёзади.
Иқтисодиёт назарияси фани сиёсий иқтисод номи билан юритилган даврда қатор дарсликларда ва айрим асарларда унинг предмети моддий неъматларни ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида содир бўладиган муносабатларни ўрганишдан иборат, деб кўрсатилган эди.
АҚШ ва бошқа баъзи бир мамлакатлардан кириб келган «Экономикс» дарсликларида (иқтисодиёт назарияси «Экономикс» деб юритилган дарсликларда) бу фаннинг предмети кишиларнинг моддий эҳтиёжларини тўлароқ қондириш мақсадида чекланган ресурслардан самарали фойдаланиш муаммоларини таҳлил қилиш, кишиларнинг иқтисодий ҳулқ-атворини ўрганишдан иборат, деб кўрсатилган.
Бозор иқтисодиётига ўтилаётган ҳозирги даврда Россия Федерациясида чиқарилаётган турли иқтисодиёт назарияси дарсликларида бу фаннинг предмети бўйича бир-бирига яқин бўлган таърифлар берилмоқда (1-жадвал).
1-жадвал. «Иқтисодиёт назарияси» бўйича турли дарсликларда унинг предметига берилган таърифлар
Муаллифлари |
Таъриф |
Манба |
М.Н.Чепурин, Киселева Е.А. |
Иқтисодиёт назарияси кишиларнинг иқтисодий хатти-ҳаракатини, яъни уларнинг моддий ва номоддий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ ҳаракатларини ўрганади |
Курс экономической теории: учебник / Под общ. ред. проф. Чепурина М.Н., проф. Киселевой Е.А. – 6-исправленное, дополненное и переработанное издание. – Киров: «АСА», 2007, с.28. |
С.С.Носова |
Ишлаб чиқарувчи кучларнинг эришилган даражаси асосида моддий неъмат ва хизматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш бўйича кишилар ўртасида вужудга келувчи ишлаб чиқариш муносабатларининг йиғиндиси |
Носова С.С. Экономическая теория. Элементарный курс: учебное пособие / С.С.Носова. – М.: КНОРУС, 2008, с.16.
|
Г.П.Журавлева, В.И. Видяпин |
Умумий иқтисодиёт назарияси ижтимоий фан бўлиб, у чекланган ресурслар шароитида эҳтиёжларни қондириш мақсадида моддий неъматларни ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш жараёнларида кишилар ва гуруҳларнинг хатти-ҳаракатини ўрганади |
Экономическая теория (политэкономия): Учебник/ Под общ. ред. акад. В.И.Видяпина, акад. Г.П.Журавлевой. – 4-е изд. - М.: ИНФРА-М, 2004, с.31.
|
В.Д.Камаев |
Бойлик ва ресурсларнинг чекланганлиги, улардан самарали фойдаланиш билан яхлит ҳолдаги ишлаб чиқариш муносабатлари тизимини, ишлаб чиқарувчи ҳамда истеъмолчи сифатидаги инсоннинг хатти-ҳаракатини ўрганади. |
Камаев В.Д. Экономическая теория: Краткий курс: учебник / В.Д.Камаев, М.З.Ильчиков, Т.А.Борисов-ская. - 2-е изд., стер. – М.: КНОРУС, 2007, с.21. |
Д.Д.Москвин |
Ишлаб чиқариш муносабатларини ва уларнинг ишлаб чиқариш кучлари билан ўзаро таъсирини ўрганади |
Основы экономической теории. Политэкономия: Учебник /Под ред. д-ра экон. наук, проф. Д.Д.Москвина. Изд. 3-е, исправл. – М.: Едиториал УРСС, 2003, с.24. |
Е.Ф.Борисов |
Неъматлар ва хизматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилишда таркиб топувчи кишилар ўртасидаги муносабатларни ўрганади |
Борисов Е.Ф. Экономическая теория: вопросы – ответы: Учеб. пособие. – 2-е изд., перераб. и доп. М.: ИНФРА-М, 2008, с.16. |
Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети тўғрисида билдирилган барча фикрлардан кўриниб турибдики, сиёсий иқтисодга доир дарслик ва бошқа китобларда ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида содир бўладиган муносабатларни ўрганишга алоҳида эътибор берилган бўлса, «Экономикс»да ва бозор иқтисодиётига доир Россияда чиқарилган дарсликларнинг кўпчилигида асосан кишиларнинг ресурсларга, моддий ашё ва буюмларга бўлган муносабатини, хатти-ҳаракатини ўрганишга, чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланишларига алоҳида эътибор берилган.
Бизнинг фикримизча, иқтисодиёт назарияси фани масаланинг у томонини ҳам, бу томонини ҳам четда қолдирмаслиги, масалага бир томонлама ёндашувга йўл қўймаслиги лозим. Чунки ҳар қандай меҳнат, ҳар қандай ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, энг аввало, табиат ашёлари, моддий воситалар, пул маблағлари орқали амалга оширилади ва улардан фойдаланилади. Шунинг учун мавжуд ресурсларга, ишлаб чиқарилган товар ва хизматларга, улардан унумли фойдаланишга бўлган муносабат, ишлаб чиқариш омилларининг ўзаро боғлиқлиги ва бир-бирига таъсирида ўрганилиши лозим. Бошқа тарафдан, ҳеч қандай меҳнат ёки ишлаб чиқариш алоҳида олинган киши ёки гуруҳ томонидан, бошқалар билан алоқаларсиз, муносабатларсиз амалга оширилмайди. Улар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида бир-бирлари билан албатта ўзаро муносабатда бўладилар ва шу муносабатга қараб ҳаракат қиладилар, ўз хулқ-атворларини, хатти-ҳаракатларини белгилайдилар.
Мана шуларни ҳисобга олиб, иқтисодиёт назарияси фанининг предмети – иқтисодий ресурслар чекланган шароитда жамиятнинг чексиз эҳтиёжларини қондириш мақсадида моддий неъматларни (ва хизматларни) ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни, ижтимоий хўжаликни самарали юритиш қонун-қоидаларини ўрганишдан иборат, деб айтиш мумкин.
Иқтисодиёт назарияси фанининг мақсади ва вазифасини икки томонлама, яъни ҳам амалий ва ҳам назарий томонларини тушунтириш мумкин. Аксарият ҳозирги замон иқтисодий адабиётларида иқтисодиёт назариясининг тўртта асосий вазифаси ажратиб кўрсатилади:
1) билиш вазифаси - ҳар қандай фан каби иқтисодиёт назарияси ҳам фундаментал аҳамиятга эга: жамиятда инсонларнинг табиат ашёлари, бошқа моддий ашёлар ҳамда ўзаро бир-бирлари билан алоқаларида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни тадқиқ этиб, бизни ўраб турган олам тўғрисидаги фикрларимизни кенгайтиради;
2) амалий вазифа – амалий иқтисодиётнинг асосий мақсади чекланган ресурслардан унумли фойдаланиб иқтисодий ўсишни таъминлаш ва шу асосда ўсиб борувчи эҳтиёжларни қондира боришдан иборат. Шу мақсаддан келиб чиқиб, чекланган турли хил ресурсларнинг ҳар бир бирлиги эвазига кўпроқ товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни таъминлаш, ҳар бир фаолият тури бўйича харажатлар миқдори билан эришилган самара, яъни товар ва хизматлар миқдорини таққослаш, ресурслардан унумлироқ фойдаланиш йўлларини топишдан иборатдир;
3) услубий вазифаси – иқтисодиёт назарияси фанининг ўзи, таҳлили ва унинг тамойиллари, олинган хулосалар, тадқиқ этилаётган иқтисодий қонунлар бошқа ижтимоий ва тармоқ фанлари учун услубий асос бўлиб хизмат қилади;
4) ғоявий-тарбиявий вазифаси – ушбу вазифа шундан иборатки, унинг ёрдамида талабалар, мутахассислар ва иқтисодиёт илми ўрганувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиради, миллий истиқлол ғоясини талаба ёшлар онгига сингдиради, уларни миллат манфаатлари йўлида иқтисодиётни ривожлантириш, миллий маҳсулотни кўпайтириш, миллий пул қадрини ошириш, миллий товарларни жаҳон миқёсида бозоргир бўлишини таъминлаш, мамлакат аҳолисининг турмуш даражасини кўтариш руҳида тарбиялайди. Иқтисодиёт назарияси талаба ёшларга моддий неъматларнинг инсон меҳнатининг маҳсули эканлигини тушунтириб, уларни меҳнат ҳамда чекланган ресурсларни тежаш руҳида тарбиялайди.
Иқтисодиёт назарияси фани иқтисодий муносабатларда амал қиладиган иқтисодий қонунларни ҳам ўрганади.
Иқтисодий қонунлар иқтисодий ҳаётнинг турли томонлари, иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги доимий, такрорланиб турадиган, барқарор сабаб-оқибат алоқаларини, уларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодалайди.
Иқтисодий қонунлар объектив хусусиятга эга бўлиб, уларнинг келиб чиқиши, амал қилиши, ривожланиши ва барҳам топиши алоҳида кишиларнинг онгига, уларнинг ҳоҳиш-иродасига боғлиқ эмас.
«Иқтисодиёт назарияси» фани иқтисодий қонунларни қуйидаги гуруҳларга туркумлайди:
1. Умумий иқтисодий қонунлар - кишилик жамияти ривожланишининг барча босқичларида амал қилади. Масалан, аш қонуни, эҳтиёжларнинг тез ўсиб бориш қонуни, такрор ишлаб чиқариш қонуни, ишлаб чиқариш муносабатларининг ишлаб чиқарувчи кучлар хусусияти ва ривожланиш даражаси мос келиши қонуни ва бошқалар.
2. Хусусий ёки даврий иқтисодий қонунлар - инсоният жамияти тараққиётининг маълум босқичларида амал қилади. Масалан, талаб қонуни, таклиф қонуни ва қиймат қонуни.
3. Махсус, ўзига хос иқтисодий қонунлар - алоҳида олинган иқтисодий тизим шароитида амал қилади. Масалан, қўшимча қиймат қонуни.
Иқтисодий қонунларнинг юқорида санаб ўтилган гуруҳларини бир-биридан фарқлаш учун қуйидаги шартли чизмадан фойдаланамиз (1.3-чизма).
1.3-чизма
Иқтисодий қонунларнинг туркумланиши
1 2 3 4 5 … ва ҳоказо
Чизмадан кўринадики, кишилик жамиятининг ривожланиши бир неча босқичларни босиб ўтиб, уларни 1, 2, 3, … ва ҳ.к. тартибида белгиланган. Юқорида таъкидланганидек, махсус иқтисодий қонунлар бу босқичларнинг ҳар бири учун алоҳида тарзда амал қилиб, улар мазмунан бир-биридан фарқланади. Даврий иқтисодий қонунлар эса тараққиётининг бир неча (бизнинг чизмада 3 та) босқичи учун тегишли бўлади ва уларда амал қилади. Умумий иқтисодий қонунлар кишилик жамияти тараққиётининг барча босқичларини қамраб олиб, уларнинг ҳар бирида тўлиқ амал қилади.
Иқтисодий қонунлар билан бир қаторда иқтисодиёт назарияси фани иқтисодий жараёнларининг алоҳида томонларини тавсифлайдиган иқтисодий категорияларни (илмий тушунчаларни) ҳам таърифлаб, уларнинг мазмунини очиб беради.
Иқтисодий категориялар – доимо такрорланиб турадиган, иқтисодий жараёнлар ва реал ҳодисаларнинг айрим томонларини ифода этувчи илмий-назарий тушунчадир.
Иқтисодий категориялар (илмий тушунчалар) кишилар томонидан ўйлаб топилмаган балки, реал иқтисодий ҳодисаларни ифода этадиган илмий тушунча бўлиб, илмий фикрлаш маҳсулидир. Масалан, бозор, капитал, ишчи кучи, иқтисодий мувозанат, молия, кредит ва бошқалар шулар жумласидандир. Иқтисодий қонунлар билан иқтисодий категорияларнинг фарқи шундаки, биринчиси иқтисодиётнинг турли бўғинлари, соҳалари, бўлаклари орасидаги боғлиқликни, уларнинг бири ўзгарса, албатта иккинчиси ҳам ўзгариши мумкинлигини кўрсатади. Иқтисодий категория – илмий тушунчалар эса, иқтисодий ҳодисаларнинг бир томонини, унинг мазмунини ифода этади. Масалан, нарх, талаб деган тушунчалар орқали биз энг аввало бу тушунчаларнинг иқтисодий мазмунини тушуниб оламиз. Талаб қонуни орқали эса, талаб ҳажми билан нарх ўртасидаги алоқадорликни билиб оламиз.
Умуман олганда, иқтисодий қонунлар ва категориялар бир-бирлари билан боғлиқ бўлиб, улар бир-бирини тўлдиради. Улар биргаликда иқтисодий тараққиёт жараёнларини акс эттиради.
Ҳақиқий фаннинг амалда вужудга келиши фақатгина тадқиқот предметининг шаклланиши билан эмас, шу билан бирга унинг билиш усулининг қарор топиши билан ҳам боғлиқдир. Услубият – бу илмий билишнинг тамойиллари тизими, йўллари, қонун-қоидалари ва аниқ ҳадисларидир. Бу объектив реалликни билиш диалектикаси, мантиқи ва назариясини ўз ичига олувчи бир бутун таълимотдир. Услубият умумилмий тавсифга эга, лекин ҳар бир фан ўзининг предметидан келиб чиқиб, ўзининг илмий билиш усулларига эга бўлади. Шунинг учун услубият умумилмий ва айни вақтда хусусий бўлади.
Диалектик усул қоидалари илмий билишнинг умумий усули бўлиб хизмат қилади. Иқтисодиёт назариясида қўлланиладиган бу тамойиллар қуйидагилардир:
1. Иқтисодиёт бир-бири билан алоқада, чамбарчас боғлиқликда, зиддиятда, ўзаро таъсир қилиб турадиган турли бўғинлардан, бўлаклардан иборат яхлит бир жараёнки, у доимо ҳаракатда, ривожланишда, мазмун ва шакл жиҳатдан ўзгариб турадиган ички ва ташқи ҳодисалар билан алоқада бўлади.
2. Иқтисодий жараённинг ҳар бир бўлагини алоҳида олиб, унинг ўзига хос хусусиятларини, келиб чиқиш ва йўқ бўлиш сабаблари ва оқибатларини, унинг ижобий ва салбий жиҳатларини, ички ва ташқи алоқадорлик ва боғлиқлик томонларини замон ва маконда ўрганиш.
3. Иқтисодий жараёнларни оддийдан мураккабгача, қуйидан юқоригача ривожланишда, деб қараш. Бу ерда сон жиҳатидан ўзгаришлар тўплана бориб, сифат жиҳатидан ўзгаришга олиб келишини ҳисобга олиш зарур.
4. Ички қарама-қаршиликлар бирлигига ва уларнинг ўзаро курашига ривожланишнинг манбаи деб ёндашиш.
Иқтисодий фаолиятлар, ҳодиса ва жараёнлар табиий, моддий, шахсий омиллар ва пул маблағлари каби омилларга таянган ҳолда кечади, бу омиллар ўзаро чамбарчас боғлиқ ҳамда зиддиятда бўлади ва бир-бирига таъсир кўрсатади, улар доимо сифат ва миқдор жиҳатдан ўзгариб туради, турли даврларда турлича ижтимоий шаклга эга бўлади, эски иқтисодий қонунлар, тушунчалар ўрнига янгилари пайдо бўлади. Ана шулар ҳисобга олинса, бу фан учун диалектика қоидаларини қўллашнинг қанчалик зарурлиги ва муҳимлиги дарҳол намоён бўлади.
Шу билан бирга, иқтисодиёт назарияси фанининг ўзига хос тадқиқот усуллари ҳам мавжуддир, улардан энг муҳими илмий абстракциядир. Иқтисодий жараёнларнинг моҳияти ўзгаришини ўрганишда микроскоплардан, кимёвий лабораториялардан фойдаланиб бўлмайди, бунда абстракция кучи ишга солинади.
Илмий абстракция усули – таҳлил пайтида халал бериши мумкин бўлган иккинчи даражали нарсалар, воқеа-ҳодисаларни фикрдан четлаштириб, ўрганилаётган жараённинг асл моҳиятига эътиборни қаратишдир. Бу усул ёрдамида ўрганилаётган воқеа ва ҳодисанинг ички, кўзга кўринмайдиган моҳияти, унинг асл мазмуни билиб олинади.
Таҳлил – бу ўрганилаётган бир бутунни алоҳида қисмларга ажратиш ва уларни изчиллик билан ўрганиш. Тадқиқотчи воқеа-ҳодисанинг моҳиятини чуқур англаши, у ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиши учун унинг ички таркибий қисмларига кириб бориши зарур. Бу эса тадқиқот объектини алоҳида таркибий қисмларга ажратиш ва уларни изчиллик билан ўрганиш орқали амалга оширилади. Мисол учун, биз Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш суръати 2007 йилда олдинги йилга нисбатан 9,5 фоизни ташкил этганини биламиз. Бундай ўсиш суръатига нималар ҳисобига эришилганини аниқ тасаввур қилиш учун эса фақат таҳлилий жараёнлар орқали эришамиз. Яъни, ялпи ички маҳсулотнинг ишлаб чиқариш, даромадлар ва харажатлар, мулкчилик шакллари, тармоқлар ва минтақалар бўйича таркибий қисмларини алоҳида ажратиб олиш ва уларни ўрганиш орқали ўсиш суръатининг манба ва омиллари тўғрисида тўғри хулоса чиқара оламиз.
Синтез – бу ўрганилган қисмлардан олинган хулоса ва натижаларни бир бутун яхлит жараён деб қараб умумий хулоса чиқаришдир. Мураккаб иқтисодий тизимлар ана шу йўл билан ўрганилади, иқтисодий тизим бутунича тасвирлаб берилади.
Иқтисодий фанларда кўпинча синтездан аниқ иқтисодий кўрсаткичларни умумлаштириш орқали яхлит хулоса чиқариш жараёнида фойдаланилади. Масалан, корхоналар иқтисодий фаолияти натижаларини умумлаштириш орқали тармоқ ва соҳалар, тармоқ ва соҳалар иқтисодий фаолияти натижаларини умумлаштириш орқали эса – миллий иқтисодиётга баҳо бериш, унинг умумий натижаларини аниқлаш мумкин. Шу билан бирга, синтез усули иқтисодиёт назарияси фанида кўплаб иқтисодий таълимот ва назарияларнинг илмий асосга эга бўлган, тўғри ва муҳим жиҳатларини ажратиб олган ҳолда, уларни умумлаштириш орқали янги ғоя ва назарияларни ҳосил қилиш имконини бериши билан аҳамиятлидир. Жумладан, нархнинг илмий асосини очиб беришда А.Маршаллнинг қийматнинг турли назарияларини синтез қилиш усулидан фойдаланганлиги бунинг яққол далилидир.
Мантиқийлик ва тарихийликнинг бирлиги усули. Иқтисодиёт назариясида тарихийлик далили тарихий ривожланиш нуқтаи-назаридан тадқиқот олиб бориш зарурлигини тақозо қилади. Чунки иқтисодий жараёнлар тарихий жараён сифатида ривожланади. Мантиқийлик усулида жараёнлар фақатгина тарихий нуқтаи-назардан эмас, шу билан бирга асосий ички зарур қонуний боғланишлар бўйича ҳам таҳлил қилинади.
Фойдаланилаётган усуллар ичида эксперимент маълум ўрин эгаллайди, иқтисодий ўсишнинг кескин ўзгариши босқичларида, жумладан иқтисодиётнинг инқироз ва беқарорлик босқичларида экспериментдан кенг фойдаланилади. Иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш пайтида эксперимент алоҳида ўринга эга. Иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш учун пухта тайёргарлик кўриш, яъни илмий тажриба, эксперимент ўтказиш ҳисоб-китоб воситасига асосланиш ва илмий йўналишларни ишлаб чиқиш талаб этилади.
Макроиқтисодий ва микроиқтисодий таҳлилни қўшиб олиб бориш. Микроиқтисодий таҳлилда иқтисодиётнинг бошланғич бўғини бўлмиш корхона ва фирмаларнинг ички жараёнларини алоҳида иқтисодий субъектларнинг хатти-ҳаракати, хулқи тадқиқ қилинади. Бу таҳлилда алоҳида олинган товарларнинг харажатлари, капитал ва бошқа ресурслардан фойдаланишнинг, нархташкил топишининг, иш ҳақи тўлашнинг, талаб ва таклиф таркиб топишининг шакл ва механизмларини ўрганиш марказий ўрин тутади.
Макроиқтисодий таҳлил макромутаносибликни таъминлаш асосида миллий иқтисодиётнинг тўлалигича фаолият қилиши тадқиқоти билан шуғулланади. Миллий маҳсулот, баҳонинг умумий даражаси, инфляция, ишчи кучининг иш билан бандлиги масалалари бу таҳлил объекти бўлиб ҳисобланади. Микроиқтисодиёт ва макроиқтисодиёт ўзаро боғланган ва бир-бири билан ўзаро таъсирда бўлади.
Индукция ва дедукция бирига қарама-қарши бўлган, аммо ўзаро боғлиқликдаги фикрлаш усулидир. Фикрнинг хусусий фактлардан умумий фактларга қараб ҳаракати индукция, аксинча, умумий фактлардан хусусий фактларга томон ҳаракати дедукция деб аталади.
Иқтисодий жарарёнларни ўрганиш ва таҳлил қилишда икки томонлама ёндашув усули. Бунда барча иқтисодий жараёнлар қиймат ва нафлилик нуқтаи назаридан таҳлил қилинади ва хулоса чиқарилади. Акс ҳолда бир томонламаликка йўл қўйилиб, янглиш тасаввурга ва нотўғри хулосаларга олиб келиши мумкин.[5]
Иқтисодий жараёнларни миқдорий жиҳатдан таҳлил қилишда таққослаш, статистик, математик ва график усулларидан кенг фойдаланилади. Айниқса, ҳозирги даврда график усулни кенг ўзлаштириш ва қўллаш зарурдир. Графиклар назария моделларини ифодалашда воситачи бўлиб хизмат қилади. Аниқроқ қилиб айтганда, график усул ўзгарувчи миқдорлар ўртасидаги боғлиқликни кўргазмали қилиб тасвирлайди.
Бу усуллар ёрдамида иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларнинг мазмунини, улардаги ўзгаришларни, келиб чиқиш сабаб-оқибатларини билиш мумкин бўлади.
Асосий таянч тушунчалар:
Иқтисодиёт – чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, инсонлар учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришга қаратилган ва чамбарчас боғлиқликда амал қиладиган фаолиятлар бирлигини таъминловчи иқтисодий тизим.
Эҳтиёж - инсоннинг яшаши ва камол топиши учун керакли ҳаётий воситаларга бўлган зарурият.
Иқтисодий ресурслар – маълум даврда маълум бир мамлакат ихтиёрида тўпланган ва мавжуд бўлган ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, уларни истеъмолчиларга етказиб бериш ва истеъмол жараёнларида қўлланилиши мумкин бўлган воситалар, қўр-қутлар, имкониятлар ва манбалардир.
Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети – иқтисодий ресурслар чекланган шароитда жамиятнинг чексиз эҳтиёжларини қондириш мақсадида ҳаётий неъматларни (ва хизматларни) ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва уларни истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар тизимини, ижтимоий хўжаликни самарали юритиш қонун – қоидаларини ўрганишдан иборатдир.
Иқтисодий қонунлар - иқтисодий ҳаётнинг турли томонларини, иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги такрорланиб турадиган, барқарор сабаб-оқибат алоқаларини, уларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодалайди.
Иқтисодий категориялар - доимо такрорланиб турадиган иқтисодий жараёнлар ва реал ҳодисаларнинг айрим томонларини ифода этувчи илмий-назарий тушунчалар.
Услубият – иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг принциплари, йўллари, қонун-қоидалари, аниқ ҳадислари тизимидир.
Илмий абстракция – иқтисодий жараёнларни илмий билишда қўлланиладиган усуллардан бири бўлиб, таҳлил пайтида ҳалақит берувчи иккинчи даражали воқеа-ҳодисаларни эътибордан четлаштириб, фикрни асосий ўрганилаётган ҳодисанинг асл моҳиятига қаратишдир.
Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар:
1. Иқтисодиёт тушунчаси ва унинг бош масаласи нима?
2. Эҳтиёж нима? Унинг қандай турларини биласиз?
3. Иқтисодий ресурс тушунчасига ва унинг турларига таъриф беринг.
4. Нима учун ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш инсоннинг турли хил фаолиятлари ичида энг асосийлари ҳисобланади?
5. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети нимадан иборат? У бошқа иқтисодий фанлар ичида қандай ўрин тутади?
6. Иқтисодиёт назарияси фан сифатида шаклланишида қандай илмий мактаб ва йўналишлар вужудга келган?
7. Иқтисодиёт назариясининг қандай вазифалари мавжуд? Бу вазифаларнинг бугунги кундаги аҳамияти нималарда намоён бўлади?
8. Иқтисодий қонунлар нима ва уларнинг қандай турлари мавжуд? Иқтисодий қонунларнинг иқтисодий категориялардан фарқи нимада намоён бўлади?
9. Иқтисодиёт назариясини ўрганишда қандай усуллардан фойдаланилади?
10. Макроиқтисодий таҳлил билан микроиқтисодий таҳлил ўртасидаги фарқ нимадан иборат?
Режа:
Ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг барча босқичларида инсон ҳаётининг асосини моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ташкил этади. Бироқ, бугунги кунда иқтисодиёт назарияси бўйича кўплаб дарслик ва ўқув қўлланмаларида ишлаб чиқариш жараёнининг моҳиятини ёритиш эътибордан четда қолмоқда. Бу бир томондан, талабаларнинг маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) қаерда, ким томонидан, қандай ишлаб чиқарилишини, техника ва технологияларнинг қаерда қўлланилишини ва қандай бўлишини тушунмасликка олиб келса, иккинчи томондан, бутун ишлаб чиқариш жараёнида содир бўлаётган ишлаб чиқариш муносабатларидан бехабар қолишига сабаб бўлмоқда.
Ушбу мавзуда бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш омиллари ва ишлаб чиқариш жараёнига тегишли муаммолар қараб чиқилади. Дастлаб ишлаб чиқаришнинг омиллари тавсифланади, ишлаб чиқаришнинг мақсади ва мазмуни очиб берилади, сўнгра унинг натижалари ва самарадорлиги билан боғлиқ масалалар баёни берилади. Таҳлилда «ишлаб чиқариш имконияти» тушунчасига ҳам ўрин ажратилади. Мавзунинг охирида кейинги қўшилган маҳсулот ва унинг камайиб бориши, кейинги қўшилган меҳнат ва капитал унумдорлигининг пасайиб бориши қонунининг мазмунига тегишли маржиналистик ғоялар билан таништирилади.
Ишлаб чиқариш жараёнида ҳақиқатда қўлланилувчи барча ресурслар ишлаб чиқариш омиллари дейилади. Иқтисодиётнинг тизими ва шаклидан қатъий назар учта омил: ишчи кучи, меҳнат қуроллари ва меҳнат предметлари бўлиши шарт.
Ишчи кучи деб инсоннинг меҳнат қилишга бўлган ақлий ва жисмоний қобилиятларининг йиғиндисига айтилади. Ишчи кучи меҳнат қобилиятига эга бўлган кишилар учун хосдир. Лекин ишчи кучи инсоннинг ўзи эмас ёки унинг меҳнати ҳам эмас, унинг қобилиятидан иборатдир.
Меҳнат қуроллари деб, инсон унинг ёрдамида табиатга, меҳнат предметларига таъсир қиладиган воситаларга айтилади (машиналар, станоклар, тракторлар, қурилмалар, ускуналар ва бошқалар). Меҳнат предметлари эса бевосита меҳнат таъсир қиладиган, яъни маҳсулот тайёрланадиган нарсалардир (ер, сув, хом ашё ва бошқа турли материаллар). Меҳнат предметлари табиатда тайёр ҳолда учраши мумкин ёки олдинги даврдаги меҳнат маҳсули, яъни хом ашё бўлиши мумкин. Меҳнат қуроллари ва меҳнат предметлари биргаликда ишлаб чиқариш воситалари деб юритилади. Бу эса меҳнат жараёнининг табиатидан келиб чиқади; шунинг учун ҳам ишлаб чиқариш воситалари ҳамма ижтимоий-иқтисодий тизимлар, инсоният тараққиётининг ҳамма босқичлари учун хосдир.
Ишлаб чиқариш омиллари инсоният тараққиётининг ҳамма босқичлари учун умумий бўлсада, бу омилларга турли адабиётларда турлича таъриф берилади. Жумладан, «Сиёсий иқтисод» дарсликларида ишлаб чиқаришнинг икки омили: моддий ва шахсий омиллари мавжудлиги тан олинади. Бунда меҳнат қуроллари ва меҳнат предметлари (ер, сув, ер ости бойликлари каби табиий бойликлар ҳам) ишлаб чиқариш воситалари дейилади ва ишлаб чиқаришнинг моддий омилини ташкил этади, ишчи кучи эса унинг шахсий омили деб юритилади. Ҳозирги бозор иқтисодиётига доир кўпчилик адабиётларда эса ишлаб чиқаришнинг тўрт омили: меҳнат, капитал, ер-сув, тадбиркорлик қобилияти тан олинади.
Бу ерда ишчи кучи билан меҳнат ўртасидаги фарқни англаб олиш жуда муҳимдир. Чунки, меҳнат инсоннинг тўғрироғи ишчи кучининг маълум мақсадга қаратилган фаолияти жараёни бўлиб, ишчи кучи тушунчасидан тамомила бошқа тушунчадир. Кўпгина адабиётларда эса уларни синоним (бир хил тушунча) деб қарашади ва кўпгина чалкашликлар келтириб чиқаради. Бизга маълумки, меҳнат турли омилларнинг бирикиб, амал қиладиган жараёнидир. Ишчи кучи, юқорида айтганимиздек, инсоннинг меҳнатга бўлган ақлий ва жисмоний қобилияти, унинг билим, малака даражаси билан биргаликда ишлаб чиқаришга қатнашишига тайёр турган омил бўлиб хизмат қилади, меҳнат эса ишчи кучининг ишлаб чиқариш воситалари билан қўшилиши натижасида содир бўладиган ва маълум самара олишга қаратилган фаолиятдир.
Шунинг учун биз меҳнат деган тушунчани эмас, балки ишчи кучи деган тушунчани ишлаб чиқаришнинг омили деб биламиз ва ишлаб чиқариш омиллари ишчи кучи, капитал, ер-сув ва тадбиркорлик қобилиятидан иборат деб таъкидлаймиз (1-чизма).
1-чизма. Ишлаб чиқариш омилларининг туркумланиши.
Ишчи кучи инсоннинг меҳнатга бўлган ақлий ва жисмоний қобилиятларининг йиғиндиси бўлганлиги учун бозор иқтисодиёти даврида инсон эмас, меҳнат жараёни ҳам эмас, балки ишчи кучи товар сифатида сотилади, унинг бошқа товарлар каби қиймати ва нафлилиги мавжуддир ва бинобарин, унинг бозори бўлади. Шунинг учун ҳозирги кунда кенг қўлланилаётган меҳнат бозори тушунчаси ўрнига ишчи кучи бозори, меҳнат ресурслари ўрнига ишчи кучи ресурслари дейилса тўғри ва тушунарли бўлар эди.
Капитал тушунчаси ҳам турли адабиётларда турлича талқин қилинади. Кўпчилик капитал тушунчасини тарихий тушунча деб қараб, унинг капитализмга хослигини исботлайди ва капитални ўз эгасига қўшимча қиймат келтирувчи қиймат, ўз-ўзидан кўпаювчи, ўсувчи қиймат деб ҳисоблайди. Айрим ғарб иқтисодчилари ҳам, масалан, Ж.Кларк, Л.Вальрас, И.Фишерлар капиталга даромад келтирувчи, фойда келтирувчи, фоиз келтирувчи қиймат деб қарайдилар.
Қатор ғарб иқтисодчиларининг, жумладан Д.Хайман, П.Хейне, Э.Долон, Ж.Робинсон, Р.Дорнбуш ва бошқаларнинг фикрини келтириб ва уларни умумлаштириб, проф. В.Д.Камаев ўзининг раҳбарлигида ёзилган дарслигида «ҳақиқатдан ҳам — капитал ўзидан ўзи кўпаювчи қиймат»[6] деб ёзади. Бундай фикр Д.Д.Москвин, В.Я.Иохин, А.Г.Грязнова, Е.Ф.Борисов ва бошқаларнинг раҳбарлигида нашр этилган қатор иқтисодиёт назарияси китобларида ҳам айтилади. Лекин Америка ва Европа мамлакатларидан кириб келган «Экономикс» дарсликлари ва бошқа айрим адабиётларда капитални ҳамма ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида қўлланиладиган моддий воситалардан, яъни ҳамма турдаги машиналар, асбоб-ускуналар, иншоотлар, завод-фабрикалар, омборлар, транспорт воситалари ва бошқа шу кабилардан иборат деб кўрсатади, унга пул ва товарни киритмайди. Бундан кўриниб турибдики, айрим иқтисодчилар капиталистик иқтисодий тузумнинг социал моҳиятини очиш учун масалага бир томонлама қараб, ишлаб чиқариш омилларининг қийматига эътиборни кучайтирган. Ғарбдаги касбдошларимизнинг айримлари ҳам капитални бир томонлама, яъни унинг қиймат тарафини эътиборга олган бўлса, бошқалари эса иқтисодий тушунчаларнинг тарихийлигини эътибордан четда қолдириб, унинг моддий объектини, нарса ва ҳодисаларнинг ашёвий томонини кўрсатадилар, шунинг учун улар капитални доимий, ўзгармас тушунча деб, ишлаб чиқариш воситаларини капитал деб атайдилар. Биз бу икки хил тушунчани бир танганинг икки томони, бир тушунчанинг, яъни капитал тушунчасининг икки томони: унинг бир томони моддий ва ашёвий кўриниши, иккинчи томони эса унинг қиймат кўриниши эканлигини эътиборга оламиз ва уни бозор иқтисодиёти шароитида капитал деб ишлатамиз. Биз капитал деганда ўз эгаларига даромад келтирадиган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг ҳамма соҳаларида ишлатиладиган ишлаб чиқариш воситаларини, сотишга тайёр турган товарларни, янги воситалар ва ишчи кучини сотиб олишга мўлжалланган пул маблағларини, уларнинг ашёвий томони ва қийматининг бирлигини тушунамиз. Бошқача қилиб айтганда «капитал» ҳам қийматга, ҳам нафлиликка эга бўлган, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида фойдаланиладиган воситалардир.
Ҳамма адабиётларда ерга деярли бир хил тушунча берилади, яъни ер деганда тупроқ унумдорлиги, ўтлоқлар, яйловлар, сув, ҳаво, ўрмон, қазилма бойликлар, умуман табиий ресурслар тушунилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида катта эътибор бериладиган омиллардан бири тадбиркорлик қобилиятидир. Тадбиркор деб иқтисодий ресурслар, яъни ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи ресурсларининг, табиий ресурсларнинг бир-бирига қўшилишини таъминлайдиган, ташкилотчи, янгиликка интилувчи, ташаббускор, иқтисодий ва бошқа хавфдан, жавобгарликдан қўрқмайдиган кишиларга айтилади; бу хислатлар мажмуи эса тадбиркорлик қобилияти деб юритилади. Ҳозирги даврда айрим адабиётларда ахборот ва унинг воситаларини, экологияни ҳам алоҳида омил деб кўрсатадилар. Бизнинг фикримизча, улар ер ва капиталда ўз ифодасини топади.
Ишлаб чиқариш жараёни – бу кишиларни ўзларининг истеъмоли учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни яратишга қаратилган мақсадга мувофиқ фаолиятидир. Моддий ва маънавий неъматлар яратиш, турли хизматлар кўрсатиш жараёни кишилар иқтисодий фаолиятининг асосий томонидир.
Маълумки, ҳар қандай ишлаб чиқариш, биринчи навбатда, меҳнат жараёнидир ёки бошқача қилиб айтганда, табиатдаги бор нарсаларнинг кўринишини ўзининг истеъмоли учун мувофиқ ҳолга келтириш учун қилинган меҳнат фаолиятидан иборатдир. Ана шу меҳнат жараёнида кишилар, энг аввало, табиат билан, унинг кучлари ва ашёлари билан ҳамда бир-бирлари билан ўзаро маълум муносабатда бўладилар.
Кишилар ўзларининг онгли мақсадга мувофиқ унумли меҳнати билан табиат моддаларининг шаклларини ўзгартирадилар ва истеъмоли учун зарур бўлган маҳсулотни вужудга келтирадилар. Меҳнат жараёнида кишилар билан табиат ўртасида моддалар алмашинуви билан бирга инсоннинг ўзи ҳам ҳар томонлама камол топиб боради, яъни кишилар ўзининг меҳнатга бўлган қобилиятини, билимини оширади ва уларни амалда қўллашни кенгайтириб боради.
Шундай қилиб, ишлаб чиқариш жараёни истеъмол қийматларни вужудга келтириш учун мақсадга мувофиқ қилинадиган ҳаракатдир, табиат яратган нарсаларни киши истеъмоли учун ўзлаштириб олишдир, киши билан табиат ўртасидаги модда алмашувининг умумий шартидир, киши ҳаётининг абадий табиий шароитидир.
Эҳтиёжлар тури қанча кўп бўлса шунга биноан ишлаб чиқаришнинг тармоқ ва соҳалари ҳам кенгайиб боради. Уларни ўрганиш осон бўлиши учун ишлаб чиқариш икки катта соҳага: моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларига бўлинади.
Моддий ишлаб чиқариш соҳаларида (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқалар) зарурий моддий неъматлар яратилади, хизмат кўрсатиш соҳаларида эса турли хил маънавий неъматлар яратилади ва хизматлар кўрсатилади. Бу икки соҳа бир-бири билан чамбарчас боғланган ҳолда ривожланади ва бир-бирига таъсир кўрсатади.
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай ишлаб чиқариш, бир томондан истеъмол қийматни (нафлиликни) яратишдир, иккинчи томондан, моддий воситалар ва меҳнатнинг сарфланиши, янги қийматнинг яратилиши, бошқача қилиб айтганда, қийматнинг ўсиш жараёнидир.
Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш жараёнининг икки томонини қуйидагича ифода этишимиз мумкин (2-чизма).
2-чизма. Ишлаб чиқариш жараёнининг икки томони.
Ишлаб чиқариш жараёнини икки томонлама таҳлил қилиб ўрганиш унинг мазмунини тўғри тушуниш имконини беради ва турли хил чалкашликлар, мунозарали тортишувларга чек қўяди. Бу ерда шуни ҳисобга олиш лозимки, олдинги ишлаб чиқариш жараёнининг маҳсули бўлиб, шу ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этаётган ишлаб чиқариш воситалари қиймати кўпаймаган ҳолда ўзи қанча қанча қийматга эга бўлса шу миқдорда аниқ меҳнат билан ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар қийматига ўтказилади.
Шуни таъкидлаш лозимки, нафлиликни яратишда капитал тўлиқ қатнашади, қийматни ташкил топишида эса қисман-қисман, яъни уни эскирган қисми қатнашади. Бу ишлаб чиқариш жараёнида қатнашаётган айрим табиий кучлар қийматга эга эмас, шунинг учун улар товарнинг истеъмол қийматини ҳосил қилишда омил сифатида қатнашади, лекин қийматнинг ташкил топишида, унинг кўпайишида қатнашмайди.
3-чизма.
3-чизма. Товар ва хизматлар нафлилиги ва қийматининг яратилишида ишлаб чиқариш омилларининг роли.
Демак, ишлаб чиқарилган товарларнинг нафлилигини яратишда ҳар учала омил: ер, капитал, ишчи кучи қатнашади, қийматни ташкил топишида эса меҳнатнинг ўзи қатнашади. Бу ҳолат 3-чизмада тушунарлироқ тасвирланган.
Ишлаб чиқариш жараёнининг икки томонлама табиати унинг натижаларининг ҳам икки томони борлигини кўрсатади.
Ижтимоий ишлаб чиқариш, яъни турли омилларнинг ҳаракати натижасида жуда кўп турдаги товарлар ва хизматлар массасидан иборат бўлган ялпи ижтимоий маҳсулот вужудга келади. Шу яратилган жами товарлар ва хизматлар, яъни миллий маҳсулотнинг йил давомидаги йиғиндиси мамлакат бўйича ишлаб чиқаришнинг умумий натижаси бўлиб ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш жараёнини давом эттириш учун, биринчидан, истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситаларини фақат қиймат ҳолидагина эмас, балки уни моддий буюм шаклида ҳам қайта тиклаш зарур. Бунинг учун албатта яратилган маҳсулот таркибида маълум миқдорда ишлаб чиқариш воситалари натурал шаклда мавжуд бўлиши керак. Иккинчидан, ишчи кучининг қайта тикланиши учун мулк эгалари ва тадбиркорларнинг шахсий истеъмоли учун яратилган маҳсулот таркибида зарур истеъмол буюмлари мавжуд бўлиши шарт. Шунинг учун ҳам моддий маҳсулотлар икки хил товар маҳсулот сифатида мавжуд бўлади, бу эса ўз навбатида, икки йирик бўлинмалар ўртасида товар айирбошлаш имконини беради. Ундан ташқари жуда кўп корхона ва ташкилотлар аҳолига турли туман хизмат кўрсатиш билан шуғулланадики, улар меҳнатининг натижаси хизматларда намоён бўлади. Бу эса миллий маҳсулотнинг муҳим қисми турли хил хизматлардан иборат эканлигини кўрсатади. Шундай қилиб, йил давомида мамлакатда яратилган миллий маҳсулот натурал жиҳатидан уч қисмдан: ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол буюмлари ва турли хил хизматлардан иборат булади.
Йил давомида ишлаб чиқарилган товар ва хизматларни, яъни миллий маҳсулотни бундай учта кўринишга бўлиб ўрганиш ва билиш муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эгадир. Чунки уларнинг ҳар бир тури бўйича талаб ва таклифлар ўрганилиб, талабга яраша ишлаб чиқариш имконини беради.
Яратилган маҳсулот фақатгина натурал жиҳатдан эмас, балки қиймат жиҳатдан ҳам ҳисобга олинади ва унинг қиймат таркиби таҳлил қилинади.
Яратилган маҳсулот қиймат жиҳатдан ҳам уч қисмдан иборат бўлади, яъни:
1) ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситалар қийматининг маҳсулотга ўтган қисми (с);
2) янгидан вужудга келтирилган маҳсулотнинг бир қисми, яъни, ишчиларга тегишли қисми – зарурий маҳсулот қиймати (v);
3) янгидан вужудга келтирилган маҳсулотнинг мулкдорлар, тадбиркорлар ва жамият учун ишлаб чиқарилган қўшимча маҳсулот қиймати (m)дан иборатдир.
Бироқ, шуни таъкидлаш лозимки, ялпи ижтимоий маҳсулот таркибида оралиқ маҳсулот ҳамда такрорий ҳисоб мавжуд бўлганлиги сабабли у ишлаб чиқариш натижасига тўғри баҳо бера олмайди. Шунга кўра, жамият аъзоларини кўпроқ ишлаб чиқаришнинг пировард натижалари қизиқтиради.
Ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси бўлиб ишлаб чиқариш соҳасидаги ўз ҳаракатини тугатган, жамият аъзоларининг эҳтиёжларини ё бевосита (истеъмол фонди орқали), ёки билвосита, яъни ишлаб чиқаришни кенгайтириш (жамғариш фонди) орқали қондиришга тайёр маҳсулот ҳисобланади. У ўз ичига такрорий ҳисоб (қоплаш фонди)ни олмайди. Шунга кўра, кўпинча ижтимоий ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси сифатида соф маҳсулот майдонга тушади.
Яратилган маҳсулотдан истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситалари қиймати чегириб ташланса, қолган қисми соф маҳсулот дейилади. Демак, соф маҳсулот бевосита ишлаб чиқаришда банд бўлган менежерлар, ишчилар, деҳқонлар ва мухандислар, техник ходимлар ва бошқаларнинг янгидан сарф қилинган меҳнати билан яратилган зарурий маҳсулотдан ва қўшимча маҳсулотдан иборатдир.
Зарурий маҳсулот деб ишчи ва хизматчилар иш вақтининг бир қисми бўлган зарурий иш вақтида зарурий меҳнат билан яратилган, ишчи кучини нормал ҳолатда сақлаш ва қайта тиклаш учун зарур бўлган маҳсулотга айтилади. Бунга келгуси авлод ишчиларини етиштириш, яъни ишчиларнинг оиласи ва болалари учун зарур бўлган маҳсулот ҳам киради.
Соф маҳсулотнинг зарурий маҳсулотдан ортиқча қисми, яъни қўшимча иш вақтида қўшимча меҳнат билан яратилган қисми қўшимча маҳсулот дейилади. Янгидан яратилган соф маҳсулотнинг таркибини қуйидаги 4-чизмада аниқроқ тасвирлаш мумкин.
4-чизма. Зарурий ва қўшимча маҳсулотнинг сотилиб пулга айлангандан кейин ўзгарган шакллари.
Ҳар бир корхонада, тармоқда қўшимча маҳсулотни кўпайтириш асосан уч йўл билан – ишловчилар сонини кўпайтириш, иш кунини узайтириш ва иш куни чегараси ўзгармаган ҳолда зарурий иш вақтини камайтириш эвазига қўшимча иш вақтини кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.
Иш кунини узайтириш йўли билан олинган қўшимча маҳсулот абсолют қўшимча маҳсулот деб, иш куни ўзгармаганда зарурий иш вақтини камайтириб, қўшимча иш вақтини кўпайтириш эвазига олинган қўшимча маҳсулот эса нисбий қўшимча маҳсулот деб аталади.
Йил давомида олинган қўшимча маҳсулотлар йиғиндиси қўшимча маҳсулот массаси, унинг зарурий маҳсулотга нисбати эса (фоизда ифодаланиши) қўшимча маҳсулот нормаси деб юритилади.
Агар қўшимча маҳсулот нормасини m’, массасини m, зарурий маҳсулотни v билан белгиласак қўшимча маҳсулот нормаси кўринишдаги формула билан аниқланади.
Маълумки, қўшимча маҳсулот билан зарурий маҳсулот ўртасида ҳар доим зиддият ва алоқадорлик бўлади. Уларнинг ҳар иккаласида ҳам бутун иқтисодиётни ривожлантириш ва жамият аъзоларининг фаровонлигини ошириш мақсадлари йўлида фойдаланилади.
Ҳозирги даврдаги бозор иқтисодиётига доир адабиётларда ишлаб чиқариш омиллари билан унинг самаралари ўртасидаги боғлиқликни ишлаб чиқариш функцияси деб аташади. Масалан, ишлаб чиқариш омиллари – ер (Е), капитал (К) ва ишчи кучи (И)ни ишлаб чиқаришда қўллашдан олинган маҳсулотни М дан иборат деб фараз қилсак, ишлаб чиқариш функцияси дан иборат бўлади.
Бу формула ишлаб чиқаришга жалб қилинган омилларнинг, яъни сарфларнинг ҳар бирлиги эвазига олинган маҳсулотни билдиради ва эътиборни кам ресурс сарфлаб, кўпроқ маҳсулот олиш имкониятини қидиришга қаратади. Ундан ташқари, бу кўрсаткич ҳар бир маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга ва кўпайтириш мўлжалланган маҳсулот ҳажмини ишлаб чиқаришга қанча ресурс сарфи талаб қилинишини аниқлаш имконини беради.
Ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган турли хил омиллар сарфини бирданига ёки уларнинг айрим турларини кўпайтириш йўли билан маҳсулот ҳажмини кўпайтириш мумкин. Лекин бошқа омиллар ва шароитлар тенг бўлгани ҳолда айрим омиллар сарфини ошириш йўли билан маҳсулотни чексиз кўпайтириб бўлмайди. Омиллардан фойдаланиш ва уларнинг миқдорини ошириш эвазига олинган маҳсулотни уч хил ўлчамда ўлчайдилар: умумий маҳсулот, ўртача маҳсулот ва сўнгги қўшилган маҳсулот.
Умумий маҳсулот жалб қилинган барча ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланиш эвазига олинган маҳсулотнинг мутлақ ҳажмидир.
Ўртача маҳсулот эса жалб қилинган барча ишлаб чиқариш омилларининг бир бирлигига тўғри келадиган маҳсулотга айтилади:
.
Сўнгги қўшилган маҳсулот деб энг сўнгги қўшилган омил (капитал ёки ишчи кучи) эвазига ўсган маҳсулотга айтилади.
Ҳар бир қўшилган омил эвазига олинган қўшилган маҳсулот эса сўнгги қўшилган омил унумдорлиги деб айтилади. Сўнгги қўшилган маҳсулот (ўсган) миқдорини сўнгги қўшилган (ўсган) ишчи кучи ёки капитал миқдорига бўлиш йўли билан қўшилган омил, яъни қўшилган капитал ёки қўшилган ишчи кучи унумдорлиги аниқланади, яъни:
ёки .
Бу тушунчаларни қуйидаги жадвалда янада аниқроқ ифодалаш мумкин (2-жадвал).
Юқорида айтганимиздек, алоҳида олинган омил эвазига қўшилган маҳсулот маълум даражага боргандан кейин камая бошлайди. Бу камайиш айниқса унинг ҳар бир бирлиги эвазига қўшилган маҳсулотда аниқ сезилади. Мана шу қўшилган омил унумдорлигининг пасайишига қараб, маржиналистларнинг вакиллари унумдорликнинг камайиб бориш қонуни деган қонунни кашф қилишган. Уларнинг ғояси бўйича ҳар бир кейинги қилинган харажат ёки омил олдингисига қараганда кам самара беради ва оқибатда умумий ўртача маҳсулот ҳам пасайиб кетади.
2-жадвал. Қўшилган маҳсулот ва қўшилган омиллар унумдорлиги
|
1-йил |
2-йил |
Сўнгги қўшилган миқдор |
Қўшилган омиллар унумдорлиги DМ/DО |
Жалб қилинган капитал минг сўм ҳисобида |
120 |
150 |
30 |
1 |
Ишчи кучи (ишчилар сони) |
100 |
120 |
20 |
- |
Олинган умумий маҳсулот |
100 |
130 |
30 |
1,5 |
Ўртача маҳсулот: |
100 |
130 |
30 |
- |
а) минг сўм капиталга |
0,83 |
0,87 |
0,04 |
- |
б) 1 ишчига |
1 |
1,08 |
0,08 |
- |
Бироқ, шуни таъкидлаш лозимки, кейинги жалб қилинган омил ёки харажат унумдорлигининг пасайиб бориш қонуни қуйидагича тўрт ҳолатда амал қилиши мумкин:
1) ишлаб чиқаришнинг бошқа омиллари ўзгармай фақат бир омил тўхтовсиз оширилганда;
2) фан-техника тараққий этмаганда ёки ишлаб чиқаришга жалб қилинмаганда;
3) омиллар ўртасидаги миқдорий ва сифатий нисбатлар бузилганда;
4) шарт-шароитни ҳисобга олмасдан харажатлар хўжасизларча, кўр-кўрона амалга оширилганда.
Юқорида белгилангандан бошқа ҳолатларда бу қонун амал қилмайди.
Иқтисодиёт назарияси фани мавжуд чекланган иқтисодий ресурслардан қандай қилиб фойдаланилганда жамиятнинг чексиз эҳтиёжларини тўлароқ қондириб бориш мумкин, деган муаммо устида бош қотиради. Бунда, биринчидан, иқтисодий ресурслардан фойдаланишнинг турли хил муқобил вариантлари мавжуд бўлиши кўзда тутилиб, улардан энг самаралиси, яъни жамият эҳтиёжларини анча тўлароқ қондирадиган миқдорда товар ва хизматларни ишлаб чиқариш имконини берадиган турини танлаб олишга ҳаракат қилинади.
Иккинчидан, иқтисодий ресурслар нисбатан чекланганлиги сабабли жамият аъзоларининг барча эҳтиёжларини бирданига қондириш мумкин бўлмайди. Шунинг учун жамиятга қайси маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайсиларидан вақтинча воз кечиш лозимлигини ҳал қилиш, яъни танлашни амалга ошириш зарур бўлади. Шундай танлаш орқали, ресурсларнинг мавжуд даражасида маҳсулот олишнинг аниқланган энг юқори миқдори жамиятнинг ишлаб чиқариш имкониятини кўрсатади. Жамиятнинг ишлаб чиқариш имкониятидан тўлиқ фойдаланиш учун, иқтисодий ресурсларнинг тўлиқ бандлигига эришиш ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажмини таъминлаш зарур.
Тўлиқ бандлилик деганда биз ишлаб чиқаришга яроқли бўлган барча ресурслардан тўла унум билан фойдаланишни тушунамиз. Ишчи мажбурий ишсиз бўлиб қолмаслиги, иқтисодиёт ишлашни хоҳлаган ва унга лаёқатли бўлган барчани иш билан таъминлаши зарур, ҳайдаладиган ерлар ёки капитал ускуналар ҳам бўш қолмаслиги лозим.
Ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми, ресурсларни самарали тақсимлашни, яъни улардан маҳсулотнинг умумий ҳажмига энг кўп ҳисса қўшадиган қилиб фойдаланишни ва мавжуд технологияларнинг энг яхшисини қўллашни ҳам билдиради.
Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш имкониятларининг маълум чегараси бўлади. Ишлаб чиқариш имконияти чегарасини жадвал маълумотларидан фойдаланиб анча аниқ тасвирлаш мумкин (3-жадвал). Бу муаммонинг моҳияти қуйидагича: ресурслар камёб бўлганлиги сабабли иқтисодиёт тўлиқ бандлилик ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажмида ҳам товар ва хизматларни чекланмаган миқдорда ишлаб чиқаришни таъминлай олмайди.
Ишлаб чиқариш имкониятлари чегараси тўғрисида яхшироқ таъсаввурга эга бўлиш учун:
биринчидан, иқтисодиёт фақат икки хил маҳсулот - нон ва тегирмон ишлаб чиқаради (бунда нон истеъмол товарларини, тегирмон ишлаб чиқариш воситаларини билдиради);
иккинчидан, иқтисодий ресурслар миқдор ва сифат жиҳатдан ўзгармайди;
учинчидан, меҳнат унумдорлиги ва технология доимий бўлиб қолади, деб фараз қиламиз.
Мавжуд ресурслар чекланганлиги сабабли иқтисодиётнинг тегирмон ва нон ишлаб чиқаришни бирданига кўпайтириб бориш имконияти чекланган. Ресурларнинг чекланганлиги маҳсулот ишлаб чиқаришнинг чекланганлигини билдиради. Бундай шароитда тегирмон ишлаб чиқаришни ҳар қандай кўпайтиришга, ресурсларнинг бир қисмини – нон ишлаб чиқаришни камайтириш орқали эришади. Аксинча, агар нон ишлаб чиқаришни кўпайтириш афзал кўринса, бунинг учун зарур ресурслар фақат тегирмон ишлаб чиқаришни қисқартириш ҳисобига олиниши мумкин.
Қуйидаги жадвалда жамият танлаш мумкин бўлган саноат тегирмонлари ва нон миқдорининг муқобил уйғунлашуви келтирилган. А – муқобил вариантга биноан, иқтисодиёт ўзининг бутун ресурсларини тегирмон, яъни ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқаришга йўналтиради. Е – муқобил вариантда эса мавжуд ресурслар тўлиғича нон, яъни истеъмол буюмлари ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
3-жадвал. Ресурслар тўлиқ банд бўлаганда ишлаб чиқариш имкониятлари (шартли рақамлар)
Маҳсулот тури |
Муқобил вариантлар |
||||
А |
В |
С |
D |
Е |
|
Нон (млн. дона) |
0 |
1 |
2 |
3 |
4 |
Тегирмон (минг дона) |
10 |
9 |
7 |
4 |
0 |
Жадвалдаги асосий ғоя қуйидагича: ҳар қандай вақт оралиғида иқтисодиёт тўлиқ бандлилик ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажмида У маҳсулотни кўпроқ олиши учун Х маҳсулотнинг бир қисмидан воз кечиши зарур. Иқтисодий ресурслар камёб бўлганлиги сабабли, иқтисодиёт Х ва У маҳсулотни бир вақтда кўпайтира олмайди.
Ишлаб чиқариш имконияти ҳақидаги тушунчани чуқурлаштириш учун жадвалда келтирилган маълумотларни чизмада тасвирлаймиз (5-чизма).
5-чизма
Ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи
5-чизма. Ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи.
Ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғидаги ҳар бир нуқта икки хил маҳсулот ишлаб чиқаришнинг қандайдир энг кўп ҳажмини кўрсатади. Нон ва тегирмон ишлаб чиқаришнинг ҳар хил уйғунлашувини амалга ошириш учун жамият улардаги мавжуд ресурсларнинг тўлиқ бандлилиги ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажмини таъминлаши зарур. Нон ва тегирмоннинг барча уйғунлашуви уларнинг энг кўп миқдорини кўрсатиб, бу барча мавжуд ресурслардан эса самарали фойдаланиш натижасида олиниши мумкин. Ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғдан ташқарида жойлашган ҳар қандай нуқтага (масалан W) ресурсларнинг мавжуд ҳажми ва ишлаб чиқаришнинг мавжуд технологиясида эришиб бўлмайди.
Жамият учун маҳсулотларнинг эришиб бўладиган ҳар хил уйғунлашувларидан танлаб олиш имконияти эгри чизиқ ичида жойлашади.
Жамият бу маҳсулотлар уйғунлашувидан бирортасини танлаши зарур: кўпроқ тегирмон ишлаб чиқариш камроқ нон ишлаб чиқаришни билдиради ва аксинча.
Ҳар қандай маҳсулотнинг қандайдир миқдорини олиш учун, воз кечишга тўғри келадиган бошқа маҳсулот миқдори бу маҳсулотнинг муқобил ишлаб чиқариш харажатлари деб аталади.
Биз иқтисодиёт ресурсларнинг тўлиқ бандлиги ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми билан хусусиятли деб ҳисобладик. Агар банд бўлмаган ресурслар бўлса ёки ресурслари самарасиз фойдаланилса (тўлиқ фойдаланилмаса) иқтисодиёт жадвалда кўрсатилган ҳар бир муқобил вариантдагидан камроқ маҳсулот ишлаб чиқарган ва бу чизмада келтирилган ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғининг ичида жойлашган бўлар эди.
Агар ресурсларнинг миқдори ва сифати ҳамда технология ўзгарса иқтисодиётда ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми ҳам (ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғининг ҳолати) ўзгаради. Мавжуд ресурсларнинг кўпайиши ҳар бир вариантда битта ёки ҳар иккала маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайишига олиб келади.
Ишлаб чиқариш самарадорлиги ва уни ошириш масаласи ҳар доим иқтисодиёт назарияси фанининг долзарб муаммоси сифатида, унинг диққат марказида бўлиб келади. Айниқса ҳозирги пайтда бу масала янада кескин қўйилмоқда. Бунинг сабаби шундаки, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширмасдан туриб мамлакатимиз олдида турган муҳим масала – мустақил иқтисодий тараққиётни жадаллаштириш вазифасини амалга ошириб бўлмайди. Самарадорликнинг иқтисодий мазмуни сифатида ҳар доим ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси билан унга авансланган ресурслар, маблағлар ёки қилинган харажатлар ўртасидаги нисбат тушунилади.
Лекин, турли ижтимоий-иқтисодий тизимлар шароитида шу жамиятнинг мақсадидан келиб чиқиб, самарадорлик муаммосининг туб моҳияти ўзгаради. Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришнинг асосий мақсади фойда олишга қаратилганлиги сабабли ҳар бир иқтисодий субъект кўпроқ фойда олишга интилади. Шунинг учун ҳам ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини олинган фойданинг (Ф) ишлаб чиқаришга сарфланган ресурс харажатларига (ИХ) нисбати билан аниқланади, яъни:
.
Бу ерда: Р’ - фойда нормаси, ИХ – иқтисодий ресурс харажатлари.
Иқтисодий адабиётларда самарадорликнинг бош мезони ҳақида ҳам бир қанча фикрлар мавжуд. Айрим олимлар ишлаб чиқариш самарадорлигининг бош мезони фойда, бошқа бирлари эса ялпи миллий маҳсулот, cоф маҳсулот, учинчилари миллий даромад, тўртинчилари эса қўшимча маҳсулот деб кўрсатадилар. Биз ҳозир бу ерда фикрларнинг қайси бири тўғри эканлиги ҳақида батафсил тўхтолмаймиз, лекин шуни айтиш керакки, кўпчилик олимлар томонидан бозор иқтисодиёти шароитида самарадорликнинг бош кўрсаткичи олинган фойданинг харажатларга нисбати, яъни рентабеллик ёки фойдалилик даражаси билан белгиланади деб тан олинади. Ишлаб чиқариш самарадорлиги кўп қиррали масала бўлиб, бу айтилган биргина асосий кўрсаткичда, уни тўла равишда ҳар томонлама ифодалаб бўлмайди. Шунинг учун ишлаб чиқариш самарадорлигини тўла ифодалашда унда қатнашган омилларнинг унумдорлигини, улардан самарали фойдаланиш даражасини билдирадиган кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади.
Булардан бири меҳнат унумдорлигидир. Меҳнат унумдорлиги деб ишчи кучининг вақт бирлиги мобайнида маҳсулот яратиш қобилиятига айтилади ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг (истеъмол қийматининг) сарфланган меҳнат миқдорига нисбати билан белгиланади. Сарфланган меҳнат миқдори эса ишланган вақт билан, киши куни, киши соати ва ҳ.к. билан белгиланади. Агар меҳнат унумдорлигини МУ, маҳсулотни М билан, сарфланган иш вақтини В билан белгиласак, меҳнат унумдорлиги қуйидагича аниқланади: .
Меҳнат унумдорлиги сарфланган жонли меҳнатнинг ҳар бир бирлиги эвазига яъни киши куни, киши соати ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори билан аниқланади.
Самарадорликни аниқлашда капитал унумдорлиги деган кўрсаткичдан ҳам фойдаланилади ва унда ишлаб чиқаришда қатнашган капиталнинг ҳар бир бирлиги эвазига олинган маҳсулот, даромад ёки фойда билан аниқланади. Агар капитал унумдорлигини – КУ деб, ишлаб чиқаришда қатнашган капитал миқдорини – К, маҳсулотни – М, ялпи даромадни – ЯД билан, фойдани – Ф билан белгиласак қуйидаги формулалар ҳосил бўлади:
; ; .
Самарадорликни аниқлашда бу кўрсаткичлардан ташқари маҳсулотнинг меҳнат сиғими, материал сиғими, энергия сиғими деган кўрсаткичлар ҳам қўлланилиб, улар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳар бир бирлигини яратиш учун кетган, ёки ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меҳнат, энергия ва моддий ашёлар миқдорини ифодалайди.
Бу кўрсаткичларнинг ҳар бири ишлаб чиқаришда қатнашган турли омиллар самарадорлигини ифодалаб, бир-бири билан чамбарчарс боғлиқ ва бир-бирини тўлдиради.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун унга таъсир қиладиган омилларни ҳам билиш зарурдир. Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга бир қанча омиллар таъсир қилади:
1. Илмий-техник тараққиётни тезлаштириш ва унинг натижаларини тезлик билан ишлаб чиқаришда қўллаш.
2. Ишлаб чиқаришни рационал жойлаштириш, ихтисослаштириш ва кооперациялаш.
3. Иқтисодиётнинг таркибий қисмларини ва унинг ташкилий бўғинларини ўзгартириш.
4. Ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш ва уларнинг фаоллигини ошириш.
5. Мавжуд табиий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона, тежаб-тергаб фойдаланиш, янги, арзон, сифатли хомашё ва энергия турларини, экинларнинг янги ҳосилдор навларини, чорва молларининг маҳсулдор зотларини топиб ишлаб чиқаришга жорий қилиш.
6. Кишиларнинг билим савиясини, малакасини ошириш, етук ишчи ва мутахассислар тайёрлаш.
Булар ичида фан-техника тараққиёти омили ҳозирги кунда республикамиз учун долзарб ва муҳим аҳамият касб этади. Фан-техника тараққиётининг эволюцион ва революцион шакллари фарқланади. Эволюцион шаклда ривожланиш деганда, ФТТнинг мавжуд технологияси асосида, машиналар ва ускуналар қисман модернизациялаш асосида ривожланиши тушунилади.
Революцион шаклда ривожланиши деганда эса, фан-техниканинг бир қанча соҳаларида бирданига катта ўзгаришлар бўлиб, техниканинг энг сўнгги янгиликларини, авлодларини ишлаб чиқаришда қўллаш, принципиал янги технологик тизимга ўтиш тушунилади. Фан-техника тараққиётининг кейинги шаклда ривожланиши юксак самара беради. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримов ўзининг асарларида иқтисодиётнинг барча тармоқларини ҳозирги замон фан ва техникасининг энг янги ютуқлари билан қайта қуроллантириш лозимлигини таъкидламоқда. Бунинг учун аввалом бор техника тараққиётининг асосини ташкил этувчи ишлаб чиқаришнинг ҳамма соҳаларини янги, унумдор, арзон техника билан қуроллантирувчи машинасозликни ривожлантиришга эътиборни қаратмоқ лозимдир.
Асосий таянч тушунчалар:
Ишчи кучи – инсоннинг меҳнат қилишга бўлган ақлий ва жисмоний қобилиятлари йиғиндиси.
Меҳнат қуроллари – инсоннинг табиатга, меҳнат предметларига таъсир қилишда восита бўлиб хизмат қиладиган нарсалар: машиналар, станоклар, тракторлар, плуглар, қурулмалар, ускуналар ва бошқалар.
Меҳнат предметлари – бевосита меҳнат таъсир қиладиган, яъни маҳсулот тайёрланадиган нарсалар (ер – сув, хом ашё, материаллар ва бошқалар).
Капитал – ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда ишлатилиб, ўз эгаларига даромад келтирадиган ишлаб чиқариш воситалари, товарлар ва пул маблағларидир.
Ер-сув – тупроқ унумдорлиги, ўтлоқлар, сувлар, ўрмон, қазилма бойликлардан иборат бўлган ва фойдаланишга тортилган табиий ресурслар.
Тадбиркорлик қобилияти – инсонда бўлган ташаббускорлик, ташкилотчилик, новаторлик, иқтисодий хавфдан, жавобгарликдан чўчимаслик ҳислатларининг бирлиги.
Ишлаб чиқариш жараёни – кишиларнинг мақсадни кўзлаб амалга ошириладиган фаолияти бўлиб, истеъмоли учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни яратишга қаратилган жараён. Ишлаб чиқариш жараёни бир томондан истеъмол қийматларини (нафлиликни) яратиш жараёни бўлса, иккинчи томондан қийматнинг ўсиши жараёнидир.
Ижтимоий ишлаб чиқариш – ўзаро боғлиқликда ва доимий алоқада бўлган барча индивидуал ишлаб чиқаришларнинг бирлигидан иборатдар.
Ишлаб чиқаришнинг умумий самараси – ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси билан унга сарфланган ресурс харажатлари ўртасидаги нисбат.
Зарурий маҳсулот – ишчи ва хизматчиларнинг зарурий иш вақтида яратилган ва ишчи кучини нормал ҳолатда сақлаш ва қайта тиклаш учун зарур бўлган маҳсулот.
Қўшимча маҳсулот – ишчи ва хизматчиларнинг қўшимча иш вақтида яратилган маҳсулот бўлиб, соф маҳсулотнинг зарурий маҳсулотдан ошиқча қисмидир. Қўшимча маҳсулот тадбиркорларга, мулкдорларга ва давлатга тегишлидир.
Ишлаб чиқариш функцияси – ишлаб чиқариш омиллари билан унинг самаралари ўртасидаги боғлиқликни билдиради.
Қўшилган капитал – ишлаб чиқаришда мавжуд банд бўлган капитал миқдори устига янги қўшимча равишда сарфланган капитал, бошқача қилиб айтганда капитал миқдорининг ўсган қисми.
Ўртача маҳсулот – жалб қилинган ишчи кучи ва капиталнинг бир — бирлигига тўғри келадиган маҳсулот миқдори.
Сўнгги қўшилган маҳсулот – сўнгги қўшилган омил (капитал ёки ишчи кучи) эвазига ўсган маҳсулот.
Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар:
1. Ишлаб чиқариш омиллари нималардан иборат?
2. Капитал тушунчасига таъриф беринг ва унинг таркибига нималар киришини тушунтириб беринг.
3. Ишлаб чиқариш жараёнининг мазмунини ва унинг икки томонини тушунтиринг.
4. Ишлаб чиқаришнинг умумий ва пировард натижаларини тушунтириб беринг.
5. Яратилган маҳсулотнинг натурал ва қиймат таркиби нималардан иборат?
6. Зарурий ва қўшимча маҳсулот нима, қўшимча маҳсулот нормаси ва массаси формуласини ёзиб тушунтиринг.
7. Қўшилган меҳнат, қўшилган капитал ва қўшилган маҳсулот тушунчаларини изоҳлаб беринг.
8. Сўнгги қўшилган меҳнат ва капитал унумдорлигининг пасайиб бориш қонунининг моҳияти нима ва у ҳозирги даврда амал қиладими?
Режа:
1. Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт босқичлари ва уларни билишга бўлган турлича ёндашувлар.
2. Иқтисодий тизимлар ва уларнинг турли моделлари.
3. Мулкчилик муносабатларининг моҳияти ва иқтисодий мазмуни. Мулк объектлари ва субъектлари.
4. Мулкчиликнинг турли шакллари ва уларнинг иқтисодий мазмуни.
Иқтисодий муносабатларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши жамият тараққиётининг турли босқичларида ўзига хос хусусият касб этади. Иқтисодий муносабатлар бир жойда ўзгаришсиз қотиб турмайди. Улар доимо ўзгариб, ривожланиб боради. Шунга кўра, мазкур мавзуда ижтимоий-иқтисодий тараққиёт босқичлари ва уларни билишга бўлган турлича ёндашувлар, ишлаб чиқаришнинг ижтимоий ва технологик усуллари ҳамда иқтисодий тизим тушунчалари батафсил кўриб чиқилади. Таҳлил давомида иқтисодий тизим моделлари ва уларнинг хусусиятлари кўрсатиб берилади.
Ишлаб чиқариш ҳар доим маълум мулкчиликнинг аниқ шакли доирасида содир бўлади. Шунинг учун бу ерда мулкчилик муносабатларининг моҳияти, мулк шаклларининг иқтисодий мазмуни ва бозор иқтисодиётини шакллантириш жараёнида мулк шаклларининг ўзгартириш йўллари ва усуллари каби масалаларга алоҳида ўрин ажратилади.
1. Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт босқичлари ва уларни билишга бўлган турлича ёндашувлар
Кишилик жамияти ишлаб чиқариш муносабатлари ва ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўзаро бирлиги ва зиддияти асосида тараққий этиб бориб, унинг турли босқичларига ўзига хос бўлган иқтисодий тизимлар мувофиқ келади. Инсоният тараққиёти босқичлари ва ҳар бир босқичга хос бўлган иқтисодий тизимларни ўрганиш иқтисодий жараёнларни, уларни ўзгарувчан эканлигини билишда муҳим аҳамиятга эгадир.
Тараққиёт босқичларини билишда турли хил ёндашувлар мавжуд бўлиб, улардан асосийлари сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
- тарихий-формацион ёндашув;
- маданийлашиш (цивилизация) даражаси жиҳатдан ёндашув;
- техника ва технологик тараққиёт даражаси жиҳатидан ёндашув;
- социал-иқтисодий шакллар ўзгариши жиҳатидан ёндашув.
Ижтимоий тараққиёт босқичларини билишга тарихий-формацион ёндашувда ишлаб чиқаришнинг ижтимоий усуллари ва унинг таркибий қисмларини таҳлил қилишга эътибор берилган.
Ишлаб чиқариш усули ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш (иқтисодий) муносабатларининг бирлигидан иборат. Ишлаб чиқаришнинг шахсий ва моддий омиллари, яъни ишчи кучи билан ишлаб чиқариш воситалари биргаликда жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучларини ташкил қилади. Бошқача айтганда, ишлаб чиқарувчи кучлар – бу ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнида кишилар билан табиат ўртасидаги боғланишни амалга оширувчи шахсий ва техник-буюмлашган элементлар тизимидан иборат. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражаси ижтимоий тараққиётнинг энг муҳим мезони ва умумий кўрсаткичидир.
Одамлар ишлаб чиқариш жараёнида фақат табиат ашёлари ва бошқа моддий ашёлар билан эмас, шу билан бирга ўзаро бир-бири билан ҳам муносабатларда бўладилар, яъни ишлаб чиқариш муносабатларига киришадилар. Бунда ишлаб чиқаришда таркиб топадиган ташкилий-иқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар бир-биридан фарқ қилади. Ташкилий-иқтисодий муносабатлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш жараёнида вужудга келади. Мазкур муносабатлар кишилар ўртасидаги алоқалар сифатида намоён бўлиб, шу билан бирга ишлаб чиқариш ҳолатини бевосита тавсифлайди, ишлаб чиқарувчи кучлар тараққиёти муайян босқичларининг хусусиятларини ва уларнинг ижтимоий уйғунлашувини акс эттиради. Бу масалан, меҳнат тақсимоти, уни ихтисослаштириш ва кооперациялаш, ишлаб чиқаришнинг тўпланиши ва уйғунлаштирилишидир.
Ишлаб чиқариш ҳар доим муайян ижтимоий шаклга эга бўлади. Бу ижтимоий шакл ижтимоий-иқтисодий муносабатларни вужудга келтиради, уларнинг моҳияти ва асосини ишлаб чиқариш воситаларига мулкчилик муносабатлари ташкил этади.
Ижтимоий-иқтисодий муносабатлар – бу кишилар учун зарур бўлган ҳаётий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган муносабатлардир. Улар такрор ишлаб чиқариш муносабатлари ёки иқтисодий муносабатлар деб ҳам аталади.
Ишлаб чиқарувчи кучлар ривожининг муайян даражаси ишлаб чиқариш муносабатларининг у ёки бу турини тақозо қилади. Муайян тараққиёт даражасидаги ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатлари муайян турининг бирлиги ва ўзаро таъсири ишлаб чиқариш усулини ташкил этади.
Ишлаб чиқариш муносабатлари фақат ишлаб чиқарувчи кучлар билангина ўзаро алоқада бўлиб қолмайди. Улар бир вақтда базис ҳам ҳисобланиб, унинг устида ишлаб чиқариш муносабатларининг ушбу тизимига хос бўлган алоҳида сиёсий, ҳуқуқий, мафкуравий, миллий, оилавий ва бошқа ижтимоий муносабатлар ҳамда тартиботларнинг алоҳида турлари қад кўтаради. Ана шуларнинг йиғиндиси жамиятнинг устқурмасини ташкил этади. Сиёсат, ҳуқуқ, аҳлоқ ва устқурманинг бошқа элементлари ҳам фаол роль ўйнайди, ўзларини вужудга келтирган ишлаб чиқариш муносабатларига, улар орқали эса жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучларига ҳам акс таъсир кўрсатади.
Ишлаб чиқариш усули билан жамият устқурмаси ижтимоий-иқтисодий формацияни ташкил этади (1-чизма).
Ишчи кучи Ишлаб чиқарувчи кучлар
1-чизма. Ижтимоий-иқтисодий формациянинг таркибий тузилиши.
Бу ерда икки ҳолатга эътибор бериш муҳим. Биринчидан, ишлаб чиқариш муносабатлари мустақил, алоҳида тизимни ташкил қилмайди. Улар ишлаб чиқарувчи кучлар билан ҳам, шунингдек устқурма билан ҳам ҳар доим ўзаро таъсирда бўлади. Иккинчидан, турли формацияларда ўзига хос ишлаб чиқариш муносабатлари амал қилади ва бу эса ҳар бир формацияга мос келувчи ишлаб чиқариш усулини белгилаб беради.
Инсоният жамияти тарихида бир-бири билан изчил алмашиниб турган қатор ишлаб чиқариш усуллари ва шунга мувофиқ ижтимоий-иқтисодий формациялар ажралиб туради.
Ишлаб чиқариш усуллари алмашинишининг классик намунаси Европада намойиш қилинган деб ҳисобланади. Европа ҳудудида бир-бири билан алмашиниб, ибтидоий жамоа, қулдорлик, феодал ва капиталистик муносабатлар изчил таркиб топди. Бошқа қитъаларга келганда эса, бу ерда капитализмгача бўлган даврда мана шу марраларнинг ҳаммаси аниқроқ қайд этилган. Осиё, Африка, Австралияда Европа мустамлакачилигининг таъсири сезилади. Адабиётларда Осиёча ишлаб чиқариш усули деб аталмиш усул ҳақида ҳам қайд қилинади. Бу усулнинг шаклланишида мамлакатларнинг катта туркумига хос бўлган ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатларининг суғориш тизимларини марказлаштирилган тарзда тартибга солиб туриш ва давлатнинг ана шу шароитларда алоҳида роли билан боғлиқ сифат хусусиятлари акс этади.
Иқтисодий фанда ижтимоий тараққиётни цивилизациянинг тарихий ривожланиш типлари натижаси сифатида ўрганиш ҳам муҳим ўрин тутади.
«Цивилизация» сўзи лотинчада фуқароларга оид, ижтимоий деган маъноларни англатади. Бу тушунча фанга француз файласуфлари томонидан нисбатан яқин вақт – икки аср олдин киритилган бўлиб, тафаккур ва эркинлик ҳукмрон бўлган жамиятларни тавсифлаш учун қўлланилган. Умуман олганда цивилизация ривожланган мамлакатлардаги иқтисодий ва ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларнинг оқилона ташкил этилган тузуми сифатида талқин этилади.
Жамият тараққиётини цивилизация нуқтаи-назаридан ўрганишда цивилизацияларнинг алмашуви назарияси муҳим ўрин тутади. Бу назария тарафдорлари қуйидаги 7 та босқичдан иборат цивилизацияни ажратиб кўрсатадилар:
1) давомийлик муддати 30-35 асрни ўз ичига олган неолит даври;
2) давомийлик муддати 20-23 асрни ўз ичига олган шарқий қулдорлик даври (бронза асри);
3) давомийлик муддати 12-13 асрни ўз ичига олган антик давр (темир асри);
4) давомийлик муддати 7 асрни ўз ичига олган эрта феодал даври;
5) давомийлик муддати 4,5 асрни ўз ичига олган индустрлашишдан олдинги давр;
6) давомийлик муддати 2,5 асрни ўз ичига олган индустриал даври;
7) давомийлик муддати 1,3 асрни ўз ичига олган юқори индустрлашиш даври.[7]
Бу қайд қилинган босқичлардан кўриниб турибдики, ушбу назарияда турли қарашлар ва ёндашувларни аралаштириш ҳолатига йўл қўйилиб, жамият тараққиёти босқичларини ажратишнинг аниқ бир мезони ёки белгиси мавжуд эмас.
Жамият тараққиёти босқичларига технологик ёндашув ҳам маълум бир оқим хисобланади. Улар жамият тарихий тараққиёти давомида рўй бераётган ўзгаришлар кўлами ва тавсифини яхшироқ тушуниб олиш учун ишлаб чиқаришнинг турли технологик усулларини таҳлил этиш, машиналашган ишлаб чиқаришнинг вужудга келиши ва ривожланиш тарихига мурожаат қилиш зарур деб ҳисоблайдилар.
Меҳнат воситалари, материаллар, технология, энергия, ахборотлар ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан биргаликда ишлаб чиқаришнинг технологик усули дейилади.
Улар ўртасидаги чегараларни жамият тараққиёти тарихининг йирик босқичлари ажратиб туради. Бир технологик ишлаб чиқариш усулидан бошқасига ўтиш асосан меҳнат воситаларининг тавсифидаги ўзгаришлар, фан ва техника тараққиёти билан белгиланади.
Ишлаб чиқариш технологик усулларининг дастлабки учта босқичлари алоҳида фарқланади. Булар оддий кооперация, мануфактура ва машиналашган ишлаб чиқариш. Оддий кооперация – бу бир хил ишни ёки хизмат вазифасини бажарувчи ходимларнинг энг оддий шаклидаги уюшиши, биргалашиб маълум тартиб асосида ишлайдиган кишилар гуруҳидир. Кооперациянинг якка тартибдаги ҳунармандчилик ишлаб чиқаришига нисбатан афзалликлари қуйидагилар орқали намоён бўлади:
1) кўплаб ишчиларнинг биргаликдаги меҳнати ишчи кучидаги алоҳида тафовутларнинг йўқолишига, уларнинг сифат жиҳатидан бир хилдалашувига олиб келди;
2) бино ва иншоотлардан биргаликда фойдаланиш натижасида ёқилғи, ёритиш ва бошқа шу каби харажатларнинг кам сарфланиши маҳсулот бирлигига тўғри келувчи ишлаб чиқариш воситаларининг тежалишига олиб келди;
3) биргаликдаги меҳнат беллашувни келтириб чиқариб, меҳнат унумдорлигини оширди.
Мануфактура – бу меҳнат тақсимотига асосланган, лекин машина ҳали мавжуд бўлмаган шароитдаги кооперациядир. Мануфактура даврида ишлаб чиқаришнинг умумлашув жараёни давом этади. Ялпи ишчи кучи таркиб топади, ҳар бир айрим ходим эса ялпи ишчи кучининг таркибий қисмига айланади. Бунда оддий кооперациядагидек қўл меҳнатига ва қўл меҳнатига асосланган қуролга таянади.
Мануфактура ихтисослаштирилган қурол ва асбоблар вужудга келтириб ҳамда ишчини тор операцияларни бажаришга боғлаб, йирик машиналашган ишлаб чиқаришга ўтиш учун зарур шарт-шароит тайёрлайди. Бу даврда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, меҳнатнинг мазмуни ва тавсифида, ишлаб чиқаришнинг бутун технологик усулида, иқтисодий муносабатларда ва бутун ижтимоий ҳаётда ҳам туб ўзгаришлар рўй беради. ХVIII асрнинг сўнгги 30 йили ичида бошланган саноат революцияси натижасида йирик машиналашган ишлаб чиқариш вужудга келди.
Йирик машиналашган ишлаб чиқариш меҳнат тақсимоти ҳамда машинали меҳнатга асосланган кооперациядир. Фабрика ичидаги меҳнат тақсимоти тамомила машиналарнинг вазифалари билан белгиланади.
Фан-техника, технология ва ахборот тизимидаги ўзгаришларга қараб Р.Арон, Дж. Гелбрейт, У.Ростоу ва бошқа олимлар жамият тараққиёти босқичларини уч босқичга: индустрлашгангунгача бўлган жамият, индустрлашган жамият, юқори индустрлашган ёки ахборотлашган жамиятларга бўлиб ўрганишни тавсия этадилар.
Бунда улар индустрлашгангунгача бўлган жамиятнинг асосий белгилари сифатида: а) аҳолининг асосан қишлоқ хўжалиги билан бандлиги; б) қўл меҳнатининг ҳукмронлиги; в) меҳнат тақсимотининг жуда саёзлиги (деҳқончилик, чорвачилик, хунармандчилик, савдо, бошқарув ва бошқалар); г) натурал хўжаликнинг ҳукмронлигини кўрсатади.
Жамият тараққиётининг иккинчи муҳим босқичи индустрлашган жамиятнинг асосий белгилари деб: а) ишлаб чиқаришнинг машиналашганлиги; б) саноатнинг фан-техника ютуқлари асосида ривожланиши, унда ишчилар сонининг кўпайиши; в) шаҳар аҳолисининг қишлоқ аҳолисига қараганда кўпайиши ва бошқалар.
Тараққиётнинг учинчи муҳим босқичи юқори даражада индустрлашган жамиятнинг асосий белгилари: а) хизмат кўрсатиш соҳасининг юксак даражада ривожланиши; б) ишчи кучининг асосий қисми (60-70%) шу соҳада банд бўлиши; в) фаннинг бевосита ишлаб чиқарувчи кучга айланиши, фан ходимларининг ва малакали мутахассислар ролининг ошиши; г) иқтисодиётнинг ҳамма соҳаларида ва кундалик ҳаётда ахборот ва ҳисоблаш техникаларининг кенг қўлланилиши; д) товарлар ва хизматлар сифатига путур етказмасдан иқтисодий ресурсларнинг ҳамма турларини тежаш имконини берадиган янги техника ва технологияларнинг кенг қўлланилиши ва бошқалар.
Биз юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, техника ва технологиядаги ўзгаришлар жамият тараққиётида асосий ролни ўйнайди ва ташкилий, бошқарув тизимларининг, ишчи-хизматчилар таркибининг ўзгаришига, меҳнат унумдорлигининг ўсишига олиб келади. Лекин бу техник ўзгаришларга қараб бир томонлама ёндашув билан жамият тараққиёти қонунларини аниқлаб бўлмайди. Айниқса, иқтисодий тизимлар ва уларнинг характерини билишда ҳам техник ҳам ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг биргаликда олиб, уларнинг ўзаро бир-бирига таъсирини ва шу диалектик алоқадорлик ва таъсир натижасида содир бўладиган тараққиёт қонунларини ўрганиш зарурдир.
Жамият тараққиётига, жумладан техника ва технологиянинг ривожига ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг кучли таъсирини шунда кўриш мумкинки, бир неча минг йиллаб ривожланмай ётган техника ва технология тараққиёти товар хўжалиги ва бозорнинг вужудга келиши билан гуркираб ўсиб кетди.
Техника тараққиётининг ҳамма босқичлари яъни оддий кооперация, мануфактура, машиналашган яъни индустрлашган ишлаб чиқариш, юқори даражадаги индустрлашган, ахборотлашган жамият босқичлари кейинги 250-300 йилга, яъни товар хўжалиги ривож топган даврга тўғри келади. Шунинг учун ҳам кейинги пайтда кўпгина иқтисодчилар жамият тараққиёти босқичларини иқтисодий тизимларга бўлиб ўрганадилар.
2. Иқтисодий тизимлар ва уларнинг турли моделлари
Ҳар бир даврда ва маконда амал қилаётган иқтисодий муносабатлар мажмуаси – иқтисодиётни ташкил қилиш шакллари, хўжалик механизми ва иқтисодий муассасалар билан биргаликда иқтисодий тизимни ташкил қилади.
Иқтисодий назарияда кўпинча иқтисодий тизим тушунчасини ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражаси билан боғлаб туркумлашга ҳаракат қилинади. Шу асосда дунёдаги ривожланган мамлакатлар иқтисодий тизимининг учта нусхасига киритилади: анъанавий иқтисодиёт, маъмурий буйруқбозлик иқтисодиёти ва бозор иқтисодиёти тизимлари.
Анъанавий иқтисодиёт – деярли ҳамма мамлакатлар босиб ўтган тарихий тизимдир. У ҳозирги даврда ҳам кўплаб иқтисодий жиҳатдан кам ривожланган мамлакатларда мавжуд бўлиб, уларда урф-одатлар, удумларга, анъаналарга асосланган иқтисодий жараёнларга амал қилади. Уларда натурал ёки майда товар хўжалиги ҳукмрон бўлади. Бу ерда ишлаб чиқариш, айирбошлаш, даромадларни тақсимлаш вақти-вақти билан ўрнатиладиган урф-одатларга асосланади. Меросхўрлик ва сулола (табақа) шахсларнинг иқтисодий ролида ҳукмронлик қилади, ижтимоий-иқтисодий турғунлик аниқ ифодаланади. Техника тараққиёти ва янгиликларни жорий қилиш кескин чекланган, чунки улар анъаналар билан зиддиятли ҳисобланади ва ижтимоий тузум барқарорлигига хавф туғдиради. Иқтисодий фаолиятга нисбатан диний ва маданий тартиблар бирламчи ҳисобланади.
Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки иқтисод муаммосини ҳал қилишнинг бир хил ва умум тан олинган ечими мавжуд эмас. Хар хил маданият ва тарихий ўтмиш, ҳар хил урф-одат ва анъаналар, қарама-қарши мафкуравий қарашларга эга бўлган турли жамиятлар аниқ иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун турли хил тартиблардан фойдаланади.
Бозор иқтисодиётига қарама-қарши тизим маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиёти ҳисобланади. Бу тизим амалда барча моддий ресурсларга ижтимоий аниқроғи давлат мулкчилигининг ҳукмронлиги ва маъмурий органлар томонидан иқтисодий қарорларнинг марказлашган тартибда қабул қилиниши билан характерланади. Фойдаланадиган ресурсларнинг ҳажми, маҳсулотнинг таркиби ва тақсимланиши, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш кабиларга тегишли барча муҳим қарорлар марказий бошқариш органлари томонидан қабул қилинади.
Иқтисодий тараққиётда муҳим босқич ҳисобланган тизим бозор иқтисодиёти тизимидир.
Бозор иқтисодиёти тизими асосан икки босқичга эгадир. Биринчиси эркин рақобатга асосланган классик бозор иқтисодиёти бўлиб, баъзи адабиётларда уни соф капитализм деб ҳам юритилади. Иккинчиси эса ҳозирги замон ривожланган бозор иқтисодиёти бўлиб, уни аралаш иқтисодиёт тизими деб ҳам юритилади.
Эркин рақобатга асосланган бозор иқтисодиёти ресурсларга хусусий мулкчилик, иқтисодий фаолиятда ва тадбиркорликда эркинлик, иқтисодий жараёнларни тартиблашда ва уйғунлаштиришда бозор механизмидан фойдаланиш билан тавсифланади. Бундай тизимда унинг ҳам бир қатнашчисининг хулқ-атвори шахсий манфаатига асосланади, ҳар бир иқтисодий бирлик, алоҳида қабул қилинган қарорлар асосида, ўзларининг даромадларини энг юқори даражада етказишга интилади. Бозор тизими ёрдамида алоҳида қабул қилинган қарорлар уйғунлаштирилади. Рақобат шароитида товарлар (хизматларнинг) ишлаб чиқарилиши, ресурсларнинг таклиф қилиниши шуни билдирадики, ҳар бир маҳсулот ва ресурсларнинг кўплаб мустақил ҳаракат қилувчи харидор ва сотувчилари мавжуд бўлади. Бу ерда иқтисодий жараёнларга давлатнинг аралашуви чекланган тавсифга эга бўлади. Шу сабабли давлатнинг роли, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва эркин бозорнинг амал қилиниши енгиллаштирувчи ишончли ҳуқуқий тартиблар ўрнатишдан иборатдир.
Ҳозирги замон бозор иқтисодиёти. Ҳозирги даврда реал ҳаётда бозор иқтисодиёти соф бозор механизми ва режали иқтисодиёт унсурларини мужассамлаштиради. Мулкчиликнинг ҳар хил шакллари, тадбиркорликнинг турли йўналишлари мавжуд бўлади, унда режалаштириш, прогнозлаш, аҳолини социал ҳимоялаш кучаяди. Масалан, АҚШ иқтисодиёти ҳозирги даврда олдинги эркин бозор иқтисодиётдан сезиларли фарқ қилади. Бу фарқлар қуйидагиларда кўринади.
Биринчидан, мулкнинг бир қисми давлат қўлида бўлиб, у иқтисодиётда фаол роль ўйнайди. Бу иқтисодиётнинг барқарорлиги ва ўсиши учун шароит яратишда, бозор тизими етарли даражада ишлаб чиқармайдиган ёки умуман етказиб бермайдиган айрим товарлар ва хизматлар билан таъминлашда, даромадлар тақсимланишини ўзгартиришда ва шу кабиларда намоён бўлади. Иккинчидан, соф капитализмдан фарқ қилиб америка иқтисодиётига йирик корпорациялар ва кучли касаба уюшмалари шаклидаги қудратли иқтисодий ташкилотлар мавжуд.
Бу ерда, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, хусусий мулкчилик ва бозор тизимига суяниш, ижтимоий мулкчилик ва марказдан режалаштириш ҳар доим ҳам бир вақтда мавжуд бўлмаслиги мумкин. Масалан, собиқ миллатчи Германия иқтисодиёти авторитар капитализм деб аталган, чунки мулкчилик хусусий бўлиб қолсада, мамлакат иқтисодиёти қаттиқ назорат остига олинган ва марказдан бошқарилган. Бунинг тескариси, бозор социализми деб аталган собиқ социалистик Югославия иқтисодиётида ресурсларга ижтимоий мулкчилик хос бўлган ва бир вақтда иқтисодий фаолиятни ташкил қилиш ва бошқаришда эркин бозор асосида олиб борилган. Швеция иқтисодиётида ҳам 90%дан ортиқ хўжалик фаолияти хусусий фирмаларда тўпланган бўлсада, давлат иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва даромадларни қайта тақсимлашда фаол қатнашади. Ҳозирги вақтда Хитой Халқ Республикасида давлатнинг марказлашган ҳолда иқтисодиётга аралашуви ва режалаштириш тизими сақланиб қолган ҳолда бозор механизмлари муваффақият билан қўлланилиб, барқарор ва тез суръатлар билан иқтисодий ўсишга эришмоқда.
3. Мулкчилик муносабатларининг моҳияти ва иқтисодий мазмуни. Мулк объектлари ва субъектлари
Мулкчилик муносабатлари ҳар қандай жамият иқтисодий тизимининг асосий муносабатларидан бирини ташкил қилиб, инсоният тараққиётининг маҳсули ҳисобланади.
Мулкчилик муносабатлари моддий ва маънавий неъматларни ишлаб чиқариш ҳамда жамият бойликларини ўзлаштириш жараёнларида вужудга келади.
Шундай экан, мулкчилик муносабатлари - бу мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш ва ўзлаштириш жараёнларида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлардир.
Мулкка эгалик қилиш мулкнинг эгаси қўлида сақланиб туришини билдиради ва яратилган моддий бойликларни ўзлаштиришнинг ижтимоий шаклини ифодалайди. Айрим ҳолларда мулкка эгалик қилиш унинг эгаси ихтиёрида сақланган ҳолда, ундан амалда фойдаланиш эса бошқалар қўлида бўлади. Бунга ижарага берилган мол-мулкни мисол қилиб келтириш мумкин. Мулкдан фойдаланиш – бу мол-мулкнинг иқтисодий фаолиятда ишлатилиши ёки ижтимоий ҳаётда қўлланилишидир. Мол-мулкни ўзлаштириш юз берганда у даромад олиш учун ёки шахсий эҳтиёжни қондириш учун ишлатилишини билдиради. Мулкни тасарруф этиш - бу мол-мулк тақдирининг мустақил ҳал қилинишидир. У мол-мулкни сотиш, мерос қолдириш, ҳадя қилиш, ижарага бериш каби ҳоллар орқали рўй беради.
Мулкчилик муносабатларининг иқтисодий мазмунини унинг ажралмас жиҳатлари (эгалик қилиш, фойдаланиш, ўзлаштириш ва тасарруф этиш) белгилаб берсада, бу муносабатлар тавсифи нафақат алоҳида мулк шаклларида, балки битта мулк шакли доирасида ҳам фарқланиши мумкин.
Мулкчилик жамиятдаги ҳам ҳуқуқий, ҳам иқтисодий муносабатлар мазмунини ўзида ифодалайди. Мулкчиликнинг ҳуқуқий ва иқтисодий мазмуни ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тақозо қилади, шу сабабли мулкчилик бир вақтда ҳам иқтисодий, ҳам ҳуқуқий категория ҳисобланади. Бу бирликда, юқорида кўрсатилганидек, ҳал қилувчи ролни мулкчиликнинг иқтисодий томони эгаллайди. Агар мулк иқтисодий жиҳатдан рўёбга чиқарилмаса, яъни ўзлаштирилмаса, ишлаб чиқаришда фойдаланилмаса ёки мулк эгасига даромад келтирмаса, бунда у «ҳуқуқий» категория сифатида қолади.
Мулкчилик хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг турли шакллари орқали иқтисодий жиҳатдан рўёбга чиқарилади.
Бошқа томондан, мулкчиликнинг ҳуқуқий жиҳати унинг иқтисодий томонига нисбатан фақат бўйсинувчи рол ўйнамайди. Бу шунда кўринадики, ишлаб чиқариш воситаларига маълум ҳуқуқий эгалик қилмасдан, ҳеч ким ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошира олмайди, ишлаб чиқариш воситалари ва ишлаб чиқарилган маҳсулотдан фойдалана олмайди. Шу сабабли мулкчиликнинг ҳуқуқий нормалари (эгалик қилиш, тасарруф қилиш, фойдаланиш ҳуқуқи) иқтисодий муносабатларнинг аниқлаштирилган кўриниши ҳисобланади.
Хуқуқий нормалар, бир томондан, айнан мулкчилик муносабатларини муҳофаза қилиш зарурати билан боғлиқ ҳолда вужудга келса, бошқа томондан у товар ишлаб чиқариш шароитида мулкчилик муносабатларини ривожлантиришда ғоят муҳим рол ўйнайди. Бу рол шунда кўринадики, товар хўжалиги шароитида айрим ижтимоий қатламлар ишлаб чиқариш жараёнида қатнашмасдан, айирбошлаш муносабатларида иштирок этиб (масалан, савдо воситачилари) мулкдорга айланиш имконияти пайдо бўлади.
Шундай қилиб, мулкчиликнинг ҳуқуқий нормалари, биринчидан, ишлаб чиқариш воситалари ва яратилган моддий неъматларнинг муайян шахсларга (ҳуқуқий ёки жисмоний) тегишли эканлигини, иккинчидан, мулк эгаларининг қонун билан қўриқланадиган ваколатларини ва ниҳоят, учинчидан мол-мулкни ҳимоя қилиш усулларини белгилаб беради.
Мулкчилик муносабатлари унинг объектлари ва субъектлари бўлишини шарт қилиб қўяди. Мулкка айланган барча бойлик турлари мулкчилик объектларидир. Мулк объекти бўлиб, инсон яратган моддий ва маънавий бойликлар, табиий бойликлар, ақлий меҳнат маҳсули, инсоннинг меҳнат қилиши қобилияти - ишчи кучи ва бошқалар ҳисобланади. Мулк объектида асосий бўғин - бу ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилиш ҳисобланади. Ишлаб чиқариш воситалари кимники бўлса, ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳам унга тегишли бўлади.
Реал ҳаётда ишлаб чиқариш воситаларининг умумлашиш даражаси турли хил, яъни ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш воситалари билан қўшилиши турли даражада ва турли шаклларда амалга оширилади. Шунга мос равишда мулк субъектлари вужудга келади. Мулк субъекти жамиятда маълум ижтимоий-иқтисодий мавқеига эга бўлган, мулк объектини ўзлаштиришда қатнашувчилар, мулкий муносабатлар иштирокчилари бўлиб, улар жамоа, синф, табақа ёки бошқа ижтимоий гуруҳларга бирлашган бўлади. Айрим кишилар, оилалар ва давлат ҳам мулкчилик субъекти бўлиб чиқади.
Мулк объектлари ва субъектлари ёрдамида мулкчилик муносабатлари ва ҳуқуқларини янада яққолроқ тушуниш мумкин. Мулкчилик муносабатлари – бу мулк объектини ўзлаштириш бўйича мулк субъектлари ўртасидаги иқтисодий муносабатдир. Бу қоидани қуйидаги тасвир орқали ифодалаш мумкин:
Мулкчилик ҳуқуқлари эса мулк субъектининг мулк объектига нисбатан муносабатидир, яъни ундан фойдаланиш ва назорат қилиш юзасидан келиб чиқувчи ҳуқуқлар мажмуидир:
СУБЪЕКТ
Мулк субъектлари кўп даражали бўлиб, шу субъектлардан биронтаси ўзини мулк эгаси сифатида юзага чиқара олмаса, унда мулкчилик муносабатлари расмий ва юзаки тус олади.
4. Мулкчиликнинг турли шакллари ва уларнинг иқтисодий мазмуни
Жамият ривожининг ҳозирги босқичида мулкчилик муносабатлари ўз ичига давлат мулкини, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва матлубот соҳаларидаги жамоа мулкининг хилма-хил турларини, ижтимоий ташкилотлар мулкини, уй хўжалиги ва шахсий томорқа хўжалиги ҳамда якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган меҳнаткашларнинг шахсий мулкини, ташқи иқтисодий муносабатлар соҳасидаги аралаш мулк шаклларини ва хусусий мулкларни олади.
Шу сабабли «Ўзбекистон Республикасининг мулкчилик тўғрисида»ги қонунида турли-туман мулклар қуйидаги мулк шаклларига киритилади: давлат мулки, жамоа мулки, хусусий мулк, шахсий мулк, аралаш мулк (3-чизма).
айрим кишилар ва гуруҳларга
тегишли бўлган ҳамда даромад топишга қаратилган мулк неъматларнинг муайян мақсад
йўлида айрим жамоаларга бирлашган кишилар томонидан биргаликда
ўзлаштирилиши
Хусусий мулк –
Давлат мулки -
неъматларнинг давлат
томонидан ўз вазифалари бажариши учун ўзлаштирилиши
Жамоа мулки -
3-чизма. Мулкчилик шаклларининг таснифланиши.
Мулкчилик турли шаклларининг мавжуд бўлиши ва уларнинг иқтисодий мезони, аввало, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши ва ишлаб чиқаришнинг умумлашуви даражаси билан боғлиқ. Шу билан бирга мулкчилик шакллари ишлаб чиқарувчи кучларнинг ҳолати, ижтимоий меҳнат тақсимоти ва ташкилий-иқтисодий муносабатларининг етуклик даражаси билан мос келиши зарур.
Давлат мулки – эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш давлат ихтиёрида бўлган мулк объектларидан иборат. Давлат мулки асосан икки йўл билан ҳосил бўлади:
1) хусусий мол-мулкни миллийлаштириб, давлат қўлига олиш;
2) давлат маблағлари ҳисобидан корхоналар қуриш, давлатга қарашли корхона ва ташкилотларда инвестицияларни амалга ошириш.
Давлат мулки ҳақиқатда ҳам халққа қарашли бўлган, бўлинмайдиган ёки умумий ресурслардан фойдаланиш учун жуда мосдир. Бунга мисол қилиб такрор ишлаб чиқариб бўлмайдиган табиий ресурсларни, йирик иншоотлар ва транспорт воситалари, йўллар каби иқтисодий тузилманинг каттагина қисмини кўрсатиш мумкин.
Ўзбекистонда Фуқаролик Кодексига мувофиқ давлат мулки Республика мулкидан ва маъмурий-худудий (муниципал) тузилмалар мулкидан иборат бўлади. Ер, ер ости бойликлари, сув, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар, республика хокимияти ва бошқаруви тузилмалари мол-мулки, давлатга қарашли маданий ва тарихий бойликлар, бюджет маблағлари, олтин захираси, валюта фонди ва бошқа давлат фондлари республика мулки ҳисобланади.
Маъмурий-ҳудудий (муниципал) тузилмалар мулкида давлат ҳокимияти маҳаллий органлари мол-мулки, маҳаллий бюджет маблағлари, муниципал уй-жой фонди ва коммунал хўжалиги корхоналари ва бошқа мулкий мажмуалар, халқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари кабилар мол-мулки бўлади.
Жамоа мулки – муайян мақсад йўлида жамоага бирлашган кишилар томонидан моддий ва маънавий бойликларни ҳамжиҳатлик билан ўзлаштиришни билдиради. Жамоа мулки давлат мулкини корхона жамоаси сотиб олиши, бадал тўлаб корхона қуриши, акция чиқариб, уларни сотиш каби йўллар орқали пайдо бўлди. Жамоа мулкининг муҳим хусусияти шундаки, ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат маҳсулига айрим шахслар эмас, балки маълум гуруҳ, кишилар эгалик қилади.
Жамоа мулкига кооперативларнинг, ижара ва жамоа корхоналарининг, акционерлар жамиятлари, хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг, жамоа ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг мулки киради.
Шахсий мулк – бу фуқаролар мулки бўлиб, уларнинг шахсий ёки оилавий эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади. Бу мулк шакли асосан шахснинг ёки унинг оила аъзоларининг меҳнати асосида кўпаяди ва ривож топади.
Фуқаронинг шахсий мулки асосан уларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришда иштирокидан, ўз хўжалигини юритишдан тушган меҳнат даромадлари ҳисобига вужудга келади ва кўпаяди. Бозор иқтисодиёти шароитида шахсий мулк акциядан келадиган дивиденд, банк фоизлари, хусусий соҳибкорлик даромади каби янги манбааларга асосланади.
Шахсий мулк объектлари – бу турар жойлар, боғ-ҳовли ва уйлар, транспорт воситалари, пул жамғармалари, уй-рўзғор ва шахсий истеъмол буюмлари, якка тартибда ва бошқа хўжалик фаолияти учун керакли ишлаб чиқариш воситалари, уларда ҳосил қилинган маҳсулот ва бошқалар бўлиши мумкин. «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги қонунда кўрсатилганидек, савдо, умумий овқатланиш, маиший хизмат соҳасидаги, халқ хўжалик фаолиятининг бошқа тармоқларидаги майдароқ корхоналар фуқаро ва уларнинг оила аъзоларининг мулки бўлиши мумкин. Шахсий мулк объектлари эҳтиёжларини қондириш доирасидан чиқиб, даромад топиш йўлида ишлатилиши мумкин.
Хусусий мулк – айрим соҳибкорларга қарашли ёлланма меҳнатга асосланган ва ўз эгасига фойда келтирувчи мулкдир.
Ўзбекистон Республикасининг мулкчилик тўғрисидаги қонунида (7-модда), хусусий мулк ўз мол-мулкига хусусий эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидан иборатдир деб кўрсатилган. Шу билан бирга хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмаслиги таъкидланади.
Хусусий мулк ҳам, бошқа ҳар қандай мулк шакллари каби, ўзининг ижобий ва салбий томонларига эга. У, сўзсиз, ташаббускорлик ва тадбиркорликни, меҳнатга маъсулиятлилик муносабатларини рағбатлан-тиради. Шу билан бирга, товар ишлаб чиқариш шароитида у хуфёна даромад орттиришга интилиш ҳиссини туғдиради. Мулкчиликнинг бу шаклини тан олиш халқ хўжалигида уни қўллаш фойдали бўлган бўғинларни аниқлаш, уни тартибга солишнинг молиявий ва ҳуқуқий механизмларини шакллантиришни тақозо қилади. Лекин хусусий мулкчиликни бундай тан олиш уни мутлақлаштириш билан умуман боғлиқ эмас. Бу мулк сотиб олинган ишлаб чиқариш воситалари асосида мустақил хўжалик юритиш ёки давлат корхоналари, кооператив фирмалар, магазин, ошхона ва шу кабиларни сотиб олиш орқали вужудга келиши мумкин.
Турли шаклдаги мулкларнинг бирикиб кетиши натижасида аралаш мулк пайдо бўлади. Бу мулк алоҳида олинган объектнинг турли мулкдорлар иштирокида ўзлаштирилишини билдиради.
Бозор муносабатларига ўтишнинг асосий шарти кўп укладли иқтисодиётни ва рақобатлашувчи муҳитни шакллантириш учун шарт-шароитини вужудга келтиришдан иборат. Бунда асосийси мулкчилик масаласини ҳал қилишдир. Шу сабабли республикамиз Президенти И.А. Каримов мулкчилик масаласини ҳал қилишни «...бозорни вужудга келтиришга қаратилган бутун тадбирлар тизимининг тамал тоши бўлиб хизмат қилади»[8] деб алоҳида таъкидлаб кўрсатади. Узоқ йиллар мобайнида республикамиз иқтисодиётида умумхалқ мулки деб аталган, аслида эса давлатлаштирилган мулк тўлиқ ҳукмронлик қилиб келди. Назария ва амалиётда умумхалқ мулки деб ҳисобланган мулк субъекти сифатида давлатнинг чиқиши жамият аъзолари ўртасида бу мулкга «ҳеч кимники», «давлатники», «бировнинг мулки» деб қарашларининг шаклланишига олиб келди.
Бозор иқтисодиётини вужудга келтириш вазифаси ўтиш даврида мулкчиликда давлат секторининг салмоғи анча юқори бўлган мамлакатларда бу мулкнинг маълум қисмини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни тақозо қилади. Шунга кўра, Ўзбекистонда ҳам мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга муҳим аҳамият касб этувчи жараён сифатида қаралиб, «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунида (1991 йил 19 ноябрь) қуйидагича таъриф берилади:
Давлат тасарруфидан чиқариш – давлат корхоналарини ва ташкилотларини жамоа, ижара корхоналарига, акцияли жамиятларга, масъулияти чекланган жамиятларга, давлатга қарашли мулк бўлмайдиган бошқа корхоналар ва ташкилотларга айлантиришдир.
Хусусийлаштириш – фуқароларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг давлат мулки объектларини ёки давлат акцияли жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олишидир.[9]
Бундан кўринадики, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш хусусийлаштиришга қараганда анча кенг тушунча. Хусусийлаштириш - давлат мулкига эгалик ҳуқуқининг давлатдан хусусий шахсларга ўтишидир. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш хусусийлаштиришдан ташқари, бу мулк ҳисобидан бошқа нодавлат мулк шаклларининг вужудга келтиришни ҳам кўзда тутади. У бир қатор йўллар билан амалга оширилади: давлат корхоналарини ҳиссадорлик жамиятига айлантириш, давлат корхонасини сотиб, уни жамоа мулкига айлантириш; мулкни қийматга қараб чиқарилган чеклар (ваучер) бўйича фуқароларга бепул бериш; мулкни айрим тадбиркор ва иш бошқарувчиларга сотиш; айрим давлат корхоналарини чет эл фирма ва фуқароларига сотиш ёки қарз ҳисобига бериш; давлат мол-мулкини аукционларда ким ошди савдоси орқали сотиш ва ҳ.к.
Хусусийлаштиришнинг усуллари ҳам турли-туман бўлиб, уларни 3 гуруҳга ажратиш мумкин: 1) давлат мулкини бепул бўлиб бериш орқали хусусийлаштириш; 2) давлат мулкини сотиш орқали хусусийлаштириш; 3) давлат мулкини бепул бўлиб бериш ҳамда сотишни уйғунлаштириш орқали хусусийлаштириш (4-чизма).
Мамлакатимизда амалга оширилган хусусийлаштириш жараёнининг ўзига хос жиҳати – бу унинг босқичма-босқич олиб борилганлигидир (5-чизма).
Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичидаёқ мулкчиликнинг ҳамма шакллари тенг ҳуқуқли эканлиги конститутцион тарзда эътироф этилди ва давлат мулки монополизмини тугатиш ҳамда бу мулкни хусусийлаштириш ҳисобига кўп укладли иқтисодиётни реал шакллантириш вазифаси қўйилди. Аввало мулкчиликнинг турли хил шакллари қарор топиши учун тенг ҳуқуқий нормалар ва амал қилиш механизмлари яратилди[10].
Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга ёндашувнинг муҳим хусусияти - уни дастурлар асосида босқичма-босқич амалга оширишдан иборат. 1992-1993 йиллар хусусийлаштиришнинг биринчи босқичини ўз ичига олиб, бу босқичда хусусийлаштириш жараёни умумий уй-жой фондини, савдо, маҳаллий саноат, хизмат кўрсатиш корхоналарини ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш тизимини қамраб олди. Енгил, маҳаллий саноатга, транспорт ва қурилишга, бошқа тармоқларга қарашли айрим ўрта ва йирик корхоналар кейинчалик сотиб олиниш ҳуқуқи билан кўпроқ ижра корхоналарига, жамоа корхоналарига, ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантирилди. Акцияларнинг назорат пакети давлат ихтиёрида сақлаб қолинди.
4-чизма. Давлат мулкини хусусийлаштиришнинг усуллари.
Хусусийлаштиришнинг биринчи босқичида давлат халқ хўжалигининг иқтисодий жиҳатдан самарасиз бўлган, бироқ бутун мамлакатнинг иқтисодий тараққиётида муҳим роль ўйнайдиган айрим секторларини, айрим корхоналарни сақлаб туришни ва маблағ билан таъминлаш вазифаларини ўз зиммасига олди.
5-чизма. Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини амалга ошириш босқичлари.
Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг биринчи босқичи натижасида кичик хусусийлаштириш амалда тугалланди, давлат мулкини бошқариш ва уни мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш учун керак бўлган муассасалар тизими вужудга келтирилди.
Савдо, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, маҳаллий саноат корхоналари хусусий ва жамоа мулки қилиб берилди. Натижада 1997 йилда савдо-сотиқ ҳажми ва умумий овқатланиш ялпи маҳсулотининг 95 фоиздан ортиқроғи давлатга қарашли бўлмаган секторга тўғри келди. Уй жойларни хусусийлаштириш жараёнида илгари давлат ихтиёрида бўлган бир миллиондан ортиқ квартира ёки давлат уй-жой фондининг 95 фоиздан ортиқроғи фуқароларнинг хусусий мулки бўлиб қолди.
Давлат ижтимоий дастурида белгилаб берилган иккинчи босқич 1994-1995 йилларга тўғри келди. Бу босқичда кўплаб ўрта ва йирик корхоналар ҳиссадорлик жамиятларига айлантирилди ҳамда уларнинг акциялари республика қимматбаҳо қоғозлар бозорининг асосини ташкил этди. Давлат мулки ҳиссадорликка айлантирилиши билан бир қаторда кичик хусусий бизнес корхоналари қизғин ташкил қилинди.
Мулкни давлат тасарруфидан чиқаришнинг ва хусусийлаштиришнинг бу босқичда очиқ турдаги акционерлик жамиятларини вужудга келтириш, давлат мулкини танлов асосида ҳамда ким ошди савдосида сотиш амалиётга жорий қилинди. Кўчмас мулк ва қимматли қоғозлар бозорининг янги муассасалари барпо этилди.
Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан келадиган самара икки ёқлама тавсифга эга. Бир томондан, у аҳолининг бўш турган маблағларини ўзига жалб қилиб, уларнинг бозорга тазийқини пасайтиради. Иккинчи томондан, янги маблағларни ишлаб чиқаришга жалб этиш ва товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида рақобатни юзага келтириш учун шароит яратади. Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки хусусийлаштириш иқтисодиётнинг давлатга қарашли бўлмаган секторини шакллантиришнинг ягона йўли эмас. Ташаббускорлик асосида якка тартибдаги хусусий мулкчиликка асосланган, шунингдек, турли хил кооперативлар, ширкатлар, маъсулияти чекланган жамиятлар кўринишидаги кичик ва ўрта корхоналарни ташкил қилиш – иккинчи қудратли жараён ҳисобланади.
Республика иқтисодиёти 1996 йилдан бошлаб мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг учинчи босқичига кирди. Бу босқич даврида (1996-1998 йиллар) хусусийлаштирилмайдиган объектлар рўйхатига кирмаган барча объект ва корхоналар (жами 3146 та) давлат тасарруфидан чиқарилди.
Хусусийлаштириш жараёнларининг тўртинчи босқичи (1998-2003 йиллар)нинг асосий вазифалари сифатида давлат бюджетига хусусийлаштиришдан тушган маблағларни йўналтириш, хусусийлаштирилган корхоналарга хорижий инвестицияларни жалб этиш, бошқарув самарадорлигини ошириш ва мулкчилик янги муносабатларини тўлақонли амал қилиши учун шароитлар яратиш тадбирларини амалга ошириш белгиланди.
Ўзбекистонда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларининг ҳозирги – бешинчи босқичи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги «Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан боғлиқ. Мазкур Фармон асосида иқтисодий ночор корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини жадаллаштириш, шунингдек, мазкур корхоналарни модернизациялаш ва барқарор ривожлантириш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш мақсадида хусусийлаштирилган объектларга нарх белгилашнинг самарали механизми жорий этилди. Хусусан, хусусийлаштирилган корхоналар давлат активларининг бошланғич нархларини секин-аста пасайтириб бориш ҳамда давлат, иқтисодий ночор корхоналарни ва паст ликвидли объектларни ноль даражадаги харид қиймати бўйича танлов асосида инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан инвесторларга сотиш тартиблари тасдиқланди[11].
Республикада хусусийлаштиришнинг адресли йўналтирилганлиги унинг навбатдаги хусусиятидир. Бу аҳолининг барча қатламларига мазкур жараёнда аниқроқ ва натижалироқ қатнашиши имконини беради. Хусусийлаштиришнинг адресли йўналтирилганлиги уй-жойларнинг ўз эгаларига имтиёзли ёки бепул берилишида, аҳолининг кўпроқ муҳтож ва заиф қатламларини қўллаб-қувватлашнинг турли хил дастурлари бюджет маблағлари ҳисобига қопланишида, қишлоқ аҳолиси ўз ёрдамчи хўжалиги учун чек ерлар олиши кабиларда ифодаланади.
Ўзбекистонда хусусийлаштиришнинг тўловлилиги унинг навбатдаги муҳим хусусиятидир. Пулни тўлаш орқали давлат тасарруфидаги корхона ва объектларни хусусийлаштиришда мулкни бепул тақсимлаш билан боғлиқ салбий ҳолатлар бартараф этилиши билан бирга қатор муаммоларни ҳал қилиш имконияти яратилади. Булардан асосийси аввало тадбиркорликни, хусусийлаштирилган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг молиявий манбалари пайдо бўлади, бозор инфраструктурасини барпо этиш учун ресурслар вужудга келади ва аҳолини ижтимоий муҳофазалаш дастурини рўёбга чиқариш учун маблағлар жамланади.
Давлат мол-мулкини янги мулкдорларга сотиш йўли орқали уларнинг мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантирилиши билан бирга хусусийлаштиришдан олинадиган маблағлар шу корхонанинг ўзини қўллаб-қувватлашга, янги рақобатлашувчи корхоналар барпо этишга ҳам сарфланади.
Навбатдаги муҳим хусусият – республикада мулкни давлат тасарруфидан чиқариш чоғида аҳоли учун кучли ижтимоий кафолатлар яратилди ва таъминланди. Ижтимоий кафолатлар бир бутун имтиёзлар тизими орқали яратилди. Булар хусусийлаштирилаётган корхона меҳнат жамоасига акцияларни имтиёзли шартлар билан сотиш, янги мулкдорга эскирган асосий фондлар ҳамда ижтимоий инфраструктура объектларини бепул топшириш, давлат корхоналарининг мол-мулки, фермалар, боғлар ва шу кабиларни имтиёзли шартлар асосида хусусийлаштириш, ҳамда солиқ тўлашда айрим имтиёзлар бериш кабилардир.
Республикада давлат мулкини хусусийлаштиришнинг ўзига хос бошқа жиҳатлари Президентимиз И.А.Каримов томонидан баён қилинган иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий қоидаларидан келиб чиқади. Булар қуйидагилар:
а) давлат мулкини хусусийлаштириш республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ички мантиқига бўйсиндирилади ва уларнинг асосини ташкил қилади;
б) мулкни хусусийлаштириш жараёни давлат томонидан бошқарилади;
в) хусусийлаштиришни ҳуқуқий-меъёрий жиҳатдан таъминлашда қонунларга риоя этилади.
Республикамизда хусусийлаштириш бўйича қўйилган вазифа, давлат сектори бозор шароитида ҳам сезиларли роль ўйнаши инкор қилмайди. Чунки иқтисодиётнинг давлат корхоналари сақланиб қолиши керак бўлган соҳалар ҳам мавжуд. Бундай корхоналар учун уларнинг бозор шароитларига таркибан мослашувига имкон берадиган хўжалик юритиш механизмини ишлаб чиқиш талаб қилинади.
Асосий таянч тушунчалар:
Ишлаб чиқариш усули - ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатлари бирлиги ҳамда ўзаро таъсири.
Ишлаб чиқарувчи кучлар - ишлаб чиқаришнинг шахсий ва моддий омиллари, яъни ишчи кучи билан ишлаб чиқариш воситалари бирлиги.
Ижтимоий-иқтисодий муносабатлар - бу кишилар учун зарур бўлган ҳаётий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва исътемол қилиш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар.
Ишлаб чиқаришнинг технологик усули - меҳнат воситалари, материаллар, технология, энергия ахборотлар ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш мажмуи.
Мулкчилик муносабатлари - мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, уни ўзлаштириш ва тасарруф этиш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар.
Мулкдан фойдаланиш - мол-мулкнинг иқтисодий фаолиятда ишлатилиши ёки ижтимоий ҳаётда қўлланилиши, яъни унинг нафли жиҳатларининг бевосита истеъмол қилиниши.
Мулқни тасарруф этиш - мол-мулк тақдирини мустақил ҳал қилиш.
Мулкка эгалик қилиш - мулкдорлик ҳуқуқининг унинг эгаси қўлида сақланиб туриши ва яратилган моддий бойликларни ўзлаштиришнинг ижтимоий шакли.
Мулк объектлари - мулкка айланган барча бойлик турлари.
Мулк субъектлари - мулк объектини ўзлаштиришда қатнашувчилар, мулкий муносабатлар иштирокчилари.
Хусусийлаштириш - мулкка эгалик ҳуқуқининг давлатдан хусусий шахсларга ўтиши.
Давлат тассарруфидан чиқариш - давлат мулки ҳисобидан бошқа нодавлат мулк шаклларининг вужудга келтирилиши.
Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар:
1. Ишлаб чиқариш усули нима ва унинг таркибий қисмлари нималардан иборат?
2. Ишлаб чиқариш усулларининг энг муҳим ўзига хос белгиларини ажратиб кўрсатинг. Бир ишлаб чиқариш усулининг бошқасига алмашиниши сабаблари ҳақида мулоҳаза билдиринг.
3. Ишлаб чиқариш технологик усулининг таркибий қисмларини санаб кўрсатинг. Фан-техника тараққиётининг ишлаб чиқариш технологик усулига таъсири қандай? Ишлаб чиқариш технологик усулларининг босқичлари бир-биридан нима билан фарқланади?
4. Иқтисодий тизим нусхаларини фарқлантирадиган асосий белгиларини санаб кўрсатинг.
5. Мулкчиликнинг моҳиятига таъриф беринг ва унинг турли шаклларининг иқтисодий мазмунини тушунтиринг. Мулкчиликнинг иқтисодий ва ҳуқуқий мазмунини ажратиб кўрсатинг.
6. Мулк субъектларининг кўп даражали бўлишига сабаб нима? Мулкчилик шаклларининг фарқланиши асосида нима ётади?
7. Бозор иқтисодиётига ўтиш нима учун мулкчиликнинг турли шаклларини тақозо қилади? Давлат мулкини унинг тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш нима учун ҳозирги босқичда объектив зарурият ҳисобланади? Хусусийлаштириш босқичлари ва шаклларига тавсиф беринг.
8. Хусусийлаштиришнинг қандай усулларини биласиз? Бу усуллардан бирини танлаб олишга қандай омиллар таъсир кўрсатади?
Режа:
Олдинги мавзуларда ишлаб чиқаришнинг умумий, ҳамма босқичларига хос бўлган қонун-қоидалари ва тушунчаларини, ижтимоий тизимлар ва мулк шаклларининг ўзгариб туришини кўриб чиқдик. Лекин, айрим иқтисодий жараёнлар тарихий тавсифга эга бўлсада, узоқ даврлар давомида сақланиб қолиши мумкин. Жумладан, инсоният тарихий тараққиётининг кўпгина босқичларида ижтимоий-иқтисодий шаклларнинг айрим турлари узоқ вақт мавжуд бўлади. Масалан, ибтидоий жамоа тузими емирилаётган шароитдаёқ вужудга келган товар айирбошлаш бир ишлаб чиқариш усулидан бошқасига ўтиб, бир неча минг йиллардан бери амал қилиб, ривожланиб келмоқда.
Шу билан бирга бирон-бир ижтимоий-иқтисодий шаклнинг турли тарихий давр шароитидаги мазмуни, ўрни, роли ва ижтимоий оқибатлари кўп жиҳатдан турлича бўлади. Лекин уларнинг умумий, энг хусусиятли белгилари сақланиб қолади. Шу сабабли мавзуни ижтимоий хўжалик, яъни ижтимоий ишлаб чиқариш шаклларини таҳлил қилишдан бошлаймиз. Кейин товар ва унинг хусусиятлари, товар қийматининг миқдори, уни аниқлашга бўлган ёндошувлар, пулнинг вужудга келиши, моҳияти ва вазифалари ёритилади.
Кишилик жамиятининг ривожланишида ижтимоий хўжаликни ташкил этишнинг иккита умумий иқтисодий шакли ажралиб туради. Умумий иқтисодий шаклларнинг тарихан биринчиси натурал ишлаб чиқариш ҳисобланади. Ижтимоий хўжаликнинг бу шаклида яратилган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчининг ўз эҳтиёжларини қондириш учун, хўжалик ички эҳтиёжлари учун мўлжалланган. Истеъмол ҳажми ва таркиби кўпинча ишлаб чиқариш ҳажми ва таркибига мос келган, уларнинг бир-бири билан боғланиши бир хўжалик доирасида амалга ошганлиги сабабли жуда осон кечган. Бундай муносабатлар энг аввало ибтидоий жамоада, кейинчалик патриархал деҳқон хўжалиги, феодал поместьяларида ҳукм сурган. Натурал ишлаб чиқариш шакли барча иқтисодий жараёнларни бир хўжалик доирасида қатъий чеклаб қўяди, ташқи алоқалар учун йўл очилмайди. Ишчи кучи муайян хўжаликка жуда қаттиқ бириктириб қўйилади ва кўчиб юриш имконидан муҳрум бўлади. Натурал хўжалик шаклларининг худди шу кўрсаткичлари қишлоқ хўжалик жамоалари минг йиллар давомида барқарор яшовчи бўлиб қолганлигининг «сири»ни очиб беради. Натурал хўжалик ишлаб чиқариш мақсадларини ниҳоятда чеклаб, ишлаб чиқариш ҳажм жиҳатидан жуда оз ва тури жиҳатидан кам хил бўлган эҳтиёжларини қондиришга бўйсунган. Шунинг учун ҳам жамият аста-секинлик билан товар ишлаб чиқаришга ўтади.
Товар ишлаб чиқариш натурал хўжаликнинг ривожланиши, маҳсулотлар тури ва миқдорининг ўсиши натижасида пайдо бўлди.
Товар ишлаб чиқариш, яъни товар хўжалигида кишилар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар буюм орқали, улар меҳнати маҳсулини олди-сотди қилиш орқали намоён бўлади. Товар ишлаб чиқаришнинг натурал ишлаб чиқаришдан фарқи шундаки, бунда товар ёки хизмат ўзининг истеъмоли учун эмас, балки бозорга сотиш учун яратилади. Натурал ва товар хўжаликларининг бир-биридан фарқини 1-жадвал орқали кўриш мумкин.
Асосий жиҳатлар |
Натурал хўжалик |
Товар хўжалиги |
1. Моддий неъматларни ишлаб чиқариш мақсади |
Шахсий эҳтиёжларни қондиришда фойдаланиш |
Бошқа товарларга айирбошлаш, бозорда олди-сотди қилиш |
2. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот таркибининг аниқланиши |
Эҳтиёжлар ва имкониятлардан келиб чиққан ҳолда олдиндан аниқланади |
Бозордаги муайян талаб ва ишлаб чиқарувчининг хусусиий манфаати асосида аниқланади |
3. Истеъмолчини ўзига жалб этиш учун кураш |
Бундай кураш мавжуд эмас |
Бундай кураш мавжуд ва товар хўжалигининг ривожланиши билан кучайиб боради |
4. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг истеъмол қилиниши даражаси |
Барча ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тўлалигича истеъмол қилинади |
Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар айрим турлари ва қисмларининг сотилмай қолиши, яъни истеъмол килинмаслиги |
5. Ишлаб чиқариш жараёнида ишчи кучининг иштирок этиш тамойиллари |
Ишлаб чиқариш жараёнида фақат ўзининг ва оила аъзоларининг ишчи кучидан фойдаланилади |
Ишлаб чиқариш жараёнида ёлланма ишчи кучидан ҳам фойдаланиш мумкин |
1-жадвал. Натурал ва товар хўжалигининг бир-биридан фарқланиши.
Товар ишлаб чиқариш ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар ўртасидаги муносабатларнинг, меҳнатни ўлчаш ва уни жамиятнинг жами меҳнати таркибига киритишнинг ўзига хос усулидир. Натурал хўжаликни сиқиб чиқариш ва товар айирбошлашнинг ривожланиш жараёни меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви, хусусий мулкнинг вужудга келиши ва ривожланиши асосида индивидуал хўжаликларнинг товар айирбошлашга, олди-сотдига ўтиш йўли билан боради. Айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашув, уларни турли хил ишлаб чиқарувчилар ўртасида айирбошлашни зарур қилиб қўяди. Ихтисослашув эса меҳнат унумдорлигининг ошишига олиб келади, демак товар айирбошлаш фақат зарургина эмас, балки фойдали бўлиб боради. Вақтни ва моддий ресурсларни тежаш товар хўжалигини ривожлантиришнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб чиқади. Айирбошлаш жараёнига тортиладиган ишлаб чиқарувчилар бир-бирига тобора кўпроқ боғлиқ бўлиб қола бошлайди.
Дастлабки даврларда товар хўжаликлари жамоалар, қулдор латифундиялари, феодал ва деҳқон хўжаликлари ўртасида алоқалар ўрнатилишига ёрдам бериб, ишлаб чиқаришнинг ва умуман жамиятнинг ривожланиши учун қўшимча имкониятлар очган.
Маълум тарихий даврларга келиб товар муносабатлари жамият иқтисодиётининг барча томонларини кенг ва чуқур қамраб олади.
Товар хўжалигининг вужудга келиши ва амал қилинишининг ижтимоий-иқтисодий асослари ҳамда шарт-шароитлари қуйидагилардан иборат:
1) ижтимоий меҳнат тақсимотининг рўй бериши. Бунда ишлаб чиқарувчилар у ёки бу аниқ маҳсулотни ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Ихтисослашув, ўз навбатида, қиёсий устунлик тамойили бўйича, яъни маҳсулотни нисбатан кам муқобил қийматда ишлаб чиқариш лаёқати билан аниқланади;
2) ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий жиҳатдан алоҳидалашуви. Бунда улар ўз меҳнат натижаларини ўзлари тасарруф қиладилар. Иқтисодий алоҳидалик хўжалик фаолиятига оид барча қарорларни ишлаб чиқарувчининг ўзи ҳал қилишини билдиради. Худди шу икки ҳолат товар ишлаб чиқаришни зарур қилиб қўяди ва бозор вужудга келишининг шарт-шароити ҳисобланади. Меҳнат маҳсули товарга, яъни бозорда айирбошлаш учун, сотиш учун тайёрланадиган нарсага, ишлаб чиқарувчилар эса товар ишлаб чиқарувчиларга айланади.
Товар ишлаб чиқаришнинг моҳиятини янада кенгроқ тушуниш учун унинг асосий унсури бўлган товарнинг хусусиятларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Товар-пул муносабатларини тушунишда товарнинг мазмунини, унинг хусусиятларини билиш муҳим аҳамиятга эгадир. Товарга таъриф беришда ҳам иқтисодчилар томонидан турлича ёндашувлар мавжуд. Жумладан, Е.Ф.Борисов таърифига кўра «Товар – бу бозорда бошқа товарга эквивалент асосида айирбошлашга мўлжалланган, меҳнат орқали яратилган ижтимоий нафликдир».[12] Бундан кўринадики, у товарга инсон меҳнати маҳсули сифатида қарайди.
В.И.Видяпин ва бошқалар таҳрири асосида тайёрланган дарсликда «неъмат» ва «товар» тушунчаларига кенг изоҳ берилган. Унда товар иқтисодий неъматнинг махсус шакли бўлиб ҳисобланиши кўрсатиб берилган: «Товар – бу айирбошлаш учун ишлаб чиқарилган махсус иқтисодий неъмат».[13] Бу ва бошқа қатор олимларнинг фикрлари асосида таъкидлаш мумкинки, товар – бу бирон-бир нафлиликка ва қийматга эга бўлган айирбошлаш учун яратилган меҳнат маҳсули.
Товар икки хусусиятга эга: биринчидан, у кишиларнинг қандайдир эҳтиёжини қондиради; иккинчидан, у бошқа буюмга айирбошлана оладиган буюмдир. Бошқача айтганда, товар истеъмол ва алмашув қийматларига эга.
Буюмнинг истеъмол қиймати шундан иборатки, у кишилар учун фойдали, нафлидир. У шахсий истеъмол буюми ёки ишлаб чиқариш воситалари сифатида кишиларнинг бирон-бир эҳтиёжини қондиради.
Нафлиликни аниқлашда ҳам турлича ёндашувлар мавжуд. Масалан, маржинализм мактаби асосчилари ҳам, уларнинг кейинги давомчилари ҳам товарлар нафлилигини аниқлашда алоҳида олинган индивиднинг ҳаёлидаги психологик ёндашув билан, яъни ҳеч ким билан алоқаси бўлмаган ўрмондаги чолнинг ёки кимсасиз оролда бир ўзи қолиб кетган Робинзоннинг ҳаёли билан аниқлаш усулини қўллайдилар. Холбуки, товар айирбошлаш жамият аъзолари ўртасида, гавжум бозор қатнашчилари ўртасида содир бўлади. Улар нафлиликнинг негизида объектив иқтисодий жараён борлигини, нафлилик табиат ашёси билан жонли меҳнатнинг бирикиши натижасида, тўғрироғи нафлилик аниқ меҳнат билан табиат ашёсининг хусусиятлари ўзгартирилиши натижасида вужудга келишини ўйлаб ҳам ўтирмайдилар. Албатта, табиатда мавжуд бўлган ёки инсон меҳнати билан яратилган ҳар қандай нарса ҳам нафлиликка эга бўлавермайди.
Шунинг учун иқтисодиёт назариясида ижтимоий зарурий нафлилик деган тушунча ишлатилади ва бозор мана шу ижтимоий зарурий нафлиликни тан олади.
Ижтимоий зарурий нафлилик деб талаб миқдорига мос келадиган миқдордаги нафлиликка айтилади.
Неъматлар товар бўлиши учун, улар айирбошлашга мўлжалланган, маълум меҳнат сарфланган, бозорга сотишга чиқарилган бўлиши зарур. Шунга кўра, товар маҳсулотдан фарқланади. Товар, энг аввало, ўз истеъмоли учун эмас, балки бошқаларнинг истеъмоли учун бозорга сотиш мақсадида тайёрланадиган маҳсулотдир. Товарнинг натурал-буюм ва ижтимоий-иқтисодий томонлари, хусусиятлари ана шундан келиб чиқади.
Товарнинг алмашув қиймати – бу бирор турдаги нафлиликнинг бошқа турдаги нафлиликка айирбош қилинадиган миқдорий нисбатидир. Масалан, битта болта 20 кг донга айирбош қилинади. Айирбош қилинадиган товарларнинг бу миқдорий нисбатида уларнинг алмашув қиймати ифодаланади.
Қийматнинг меҳнат назарияси тарафдорлари[14] фикрига кўра, товарлар қийматининг умумий асоси бўлиб меҳнат ҳисобланади, шу сабабли улар маълум миқдорларда бир-бирига тенглаштирилади. Товарларнинг оғирлиги, ҳажми, шакли ва шу каби табиий хусусиятларидан бирортаси қийматнинг умумий асоси бўла олмайди. Айирбошлашнинг зарур шарти бўлиб товарларнинг турлича нафлилиги ҳисобланади. Бироқ, турли товарларнинг нафлилиги сифат жиҳатидан фарқ қилиш билан бирга миқдорий ўлчамга эга эмас. Миқдор жиҳатдан таққослаш учун товарларда мавжуд бўлган умумий нарса – уларни яратиш учун сарфланган меҳнатдир.
Товарлар ўлчовдош бўлишининг боиси шуки, буларнинг ҳаммаси умуман инсон меҳнати маҳсулидир, яъни инсон кучи, мияси, мушаги, асаблари ва ҳоказолари сарфнинг маҳсулидир. Товарда мужассамлашган ижтимоий меҳнат унинг қийматини ташкил қилади. Бу қиймат товар айирбошлаганда кўринади, шунинг учун алмашув қиймати (яъни истеъмол қийматларини айирбошлаш нисбати) қиймат шакли бўлиб, унинг ички мазмунини ташкил этади. Бу ҳолат Л.М.Куликов томонидан қиймат ва алмашув қийматини товарнинг алоҳида асосий хусусиятлари сифатида ажратилиб кўрсатилишида намоён бўлади. «Қиймат – бу товар ишлаб чиқариш ва уни сотиш (кўпинча қисқача қилиб «ишлаб чиқариш харажатлари» деб атайдилар) қанчага тушганлиги ифодасидир. Товарни айирбошлаганда (сотилганда) ишлаб чиқарувчи (сотувчи), табиийки, ўз харажатларини қоплашни истайди, бироқ бозорда бошқача нисбатлар таркиб топиши мумкин. Энди уларни бошқа кўрсаткич – алмашув қиймати ифодалайди. Бу бир товар бошқасига айирбошланадиган миқдорий нисбатдир».[15] Товарнинг ўзи эса икки томон – нафлилик ва қийматнинг узвий бирлигидан иборатдир.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Л.Куликов томонидан қийматга берилган юқоридаги таъриф баъзи ҳолларда иқтисодчилар томонидан йўл қўйиладиган янглиш фикрлардан ҳам ҳоли эмас. Яъни, қийматнинг ишлаб чиқариш харажатлари билан айнийлаштирилишини у томонидан йўл қўйилган хатолик деб ҳисоблаймиз (ишлаб чиқариш харажатлари қийматнинг бир қисми бўлиб, миқдор жиҳатидан ундан камдир).
Товар қийматининг миқдори ижтимоий-зарурий иш вақти орқали ҳисобланади. Ижтимоий зарурий иш вақти муайян ижтимоий нормал ишлаб чиқариш шароитида ва муайян жамиятдаги меҳнат малакаси ва жадаллашуви даражаси ўртача бўлган шароитда бирон бир товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган иш вақтидир. Товар қийматининг миқдорини ҳисоблашда меҳнатнинг оддий ва мураккаб, малакали ва малакасиз, ақлий ёки жисмоний турлари ҳисобга олинади. Қийматни ҳисоблашда нисбатан мураккаб меҳнат кўпайтирилган ёки даражага кўтарилган оддий меҳнат сифатида ҳисобга олинади, шу сабабли оз миқдордаги мураккаб меҳнат кўп миқдордаги оддий меҳнатга тенглаштирилади.
Товарнинг икки хил хусусиятга эга бўлишига сабаб товар ишлаб чиқарувчи меҳнати табиатининг икки томонламалигидадир. Бир томондан, бу – муайян турдаги аниқ меҳнатдир. Шунинг учун, истеъмол қийматни яратган меҳнат аниқ меҳнат деб ном олган (2-чизма).
2-чизма. Меҳнатнинг икки ёқлама характеридан келиб чиқувчи товарнинг икки хил хусусияти.
Иккинчи томондан, меҳнат – аниқ шаклдан қатъий назар, умуман сарфланган инсон ишчи кучидир, жами ижтимоий меҳнатнинг бир қисмидир. У ўзининг шу сифатида абстракт меҳнат деб аталади. Бу меҳнат эса товар қийматини яратади.
Қиймат товарнинг эмас, балки фақат меҳнатнинг ижтимоий хоссаси бўлиб, унда табиат ашёларининг бирорта ҳам молекуласи, заррачаси йўқдир. Қийматнинг асосида одамлар бир-бирлари учун меҳнат қилишларини билдирувчи ижтимоий меҳнат ётади. Бироқ, алоҳидалашган товар ишлаб чиқарувчилар меҳнати ўзининг ижтимоий хусусиятини фақат меҳнат маҳсулларини айирбошлаш орқали кўрсатади.
Товарлар қийматининг миқдори меҳнат унумдорлигига қараб ўзгаради. Меҳнат унумдорлиги маълум иш вақти бирлиги мобайнида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг миқдори ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вақти билан ўлчанади. Меҳнат унумдорлигининг ўзгариши товар бирлиги қийматининг ўзгаришига сабаб бўлади. Меҳнат унумдорлиги ўсса, товар бирлигининг қиймати камаяди ёки аксинча, меҳнат унумдорлиги пасайса, товар бирлигининг қиймати ошади.
Меҳнат интенсивлиги иш вақти бирлиги мобайнида сарфланган меҳнат миқдори орқали тавсифланувчи кўрсаткич ҳисобланади. Меҳнатнинг интенсивлиги деганда иш вақти бирлиги давомида ишчи кучи сарфи орқали аниқланувчи меҳнат жадаллигининг даражаси тушунилади. Меҳнатнинг жадаллик даражасини аниқлашда иш кунининг давомийлиги ёки бир соат вақт бирлиги сифатида қабул қилинади. Меҳнат интенсивлигининг ошиши муайян вақт давомида кўпроқ қиймат яратилишига имкон беради.
Товар қийматининг негизини аниқлаш доимий равишда тортишувлар ва мунозараларга сабаб бўлиб, бу борада қуйидаги икки асосий йўналиш мавжуд:
1) қийматнинг меҳнат назарияси;
2) қийматнинг кейинги қўшилган миқдор нафлилиги назарияси.
Қийматнинг меҳнат назарияси асосчилари бўлиб Уильям Петти, Адам Смит, Давид Рикардолар ҳисобланади.
У.Петти – қийматнинг меҳнат назариясининг дастлабки асосчиси бўлиб, у қийматнинг манбаи меҳнат ҳисобланишини, айнан меҳнат сарфи товар қиймати миқдорини белгилаб беришини кўрсатиб ўтган. Бироқ, У.Петти товарнинг истеъмол қиймати ва қиймати ўртасидаги фарқни кўра олмаган. У товарнинг қиймати фақат қимматбаҳо металларни ишлаб чиқаришга сарфланувчи меҳнат орқали яратилади, деб ҳисоблаган.
А.Смит ўзининг «Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқотлар» (1776 й.) номли асарида товарнинг истеъмол ва алмашув қийматини фарқлаб берган. У товар қийматининг ягона манбаи бўлиб моддий ишлаб чиқаришнинг ҳар қандай соҳасида сарфланган меҳнат ҳисобланади, деган хулосага келган. Шу билан бирга, товар қийматининг миқдорини ҳар қандай меҳнат эмас, балки жамият учун зарур бўлган ўртача меҳнат белгилаб беришини кўрсатиб ўтган.
Д.Рикардо қийматнинг ягона мезони бўлиб товар ишлаб чиқаришга сарфланган ҳамда иш вақти сарфлари орқали аниқланувчи меҳнат ҳисобланишини исботлаб берган. У товарнинг истеъмол қиймати ва қиймати ўртасидаги фарқни аниқ кўрсатиб, ҳар қандай ишлаб чиқаришда товарнинг қиймати сарфланган меҳнат орқали аниқланишини таъкидлаган.
Демак, юқорида таъкидланганимиздек, қийматнинг меҳнат назарияси тарафдорларининг фикрича, товарларни айирбошлаш уларнинг қиймати асосида амалга оширилади. Қийматнинг миқдори эса, ижтимоий зарурий меҳнат сарфлари билан, яъни ижтимоий зарурий иш вақти билан ўлчанади.
Қийматнинг меҳнат назарияси тарафдорлари товар ишлаб чиқариш шароитда товар ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги алоқаларни, ижтимоий меҳнатни тақсимлаш ва рағбатлантиришни тартибга солувчи, объектив қиймат қонунини мавжуд бўлишини тан олади. Улар фикрига кўра, бу қонунга биноан товар ишлаб чиқариш ва айирбошлаш уларнинг қиймати асосида амалга оширилади.
Қиймат қонуни индивидуал меҳнат сарфи ижтимоий зарур меҳнат сарфидан озроқ бўлган ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантиради. Бу билан ишлаб чиқарувчиларнинг меҳнат унумдорлигини оширишга ундайди. Акс ҳолда улар бозордан сиқиб чиқарилишлари ёки хонавайрон бўлишлари мумкин.
Қиймат қонуни товар ишлаб чиқарувчиларни табақалаштиради, меҳнат ва моддий сарфларни камайтиришни рағбатлантиради ва меҳнатнинг ишлаб чиқариш соҳалари бўйича тақсимланишини тартибга солиб туради. Масалан, энг юксак меҳнат унумдорлигига эришган ишлаб чиқарувчилар ўз товарларини ижтимоий зарур сарфларидан камроқ, лекин айрим индивидуал сарфларидан юқори нархларга сотишлари ва юқори фойда олишлари мумкин. Лекин улар иш фаолиятининг муваффақияти кафолатланган деб бўлмайди. Чунки улар ишлаб чиқаришга фан-техника янгиликларини, самарали ишлаб чиқариш усулларини ўз вақтида қўллаб турмасалар, маълум вақтдан сўнг ўз устунликларидан ажралиб қолишлари мумкин.
Қиймат қонунининг тартибга солиб турувчи механизми рақобат кураши натижасида бозор нархларининг стихияли равишда тебраниб туришидан, уларнинг ижтимоий қийматдан фарқ қилиб туришидан иборат. Товар нархининг ижтимоий қийматидан четга чиқиш шарт-шароитлари қуйидагилардан иборат деб ҳисобланади:
Талаб = таклиф бўлган ҳолда нарх = қиймат.
Талаб > таклиф бўлган ҳолда нарх > қиймат.
Талаб < таклиф бўлган ҳолда нарх < қиймат.
Шундай қилиб, товарлар нархининг улар қийматидан фарқ қилиши товар ишлаб чиқарувчиларнинг хоҳиши билан содир бўлмай, балки объектив қиймат қонунининг кучи таъсири остида бўлади.
Кейинги қўшилган миқдор нафлилиги[16] назариясининг асосчилари бўлиб австрия мактаби вакиллари К.Менгер (1840-1921), Ф.Визер (1851-1926), Е.Бем-Баверк (1851-1914) ва бошқалар ҳисобланади. Мазкур назарияга кўра, кишилар томонидан жуда хилма-хил моддий ва маънавий неъматлар (ҳамда хизматлар) уларни ишлаб чиқаришга ижтимоий зарурий меҳнат сарфланганлиги учун эмас, балки ушбу неъматлар нафлиликка эга бўлиши сабабли қадрланади. Инсонлар томонидан маълум нафлиликларга эҳтиёж сезилганлиги сабабли у ёки бу товарни ишлаб чиқаришга меҳнат сарфлари амалга оширилади. Мазкур назария тарафдорлари фикрларига кўра, фақат товарнинг нафлилиги меҳнат сарфларига «ижтимоий зарурий» деб номланадиган тавсиф бериши мумкин.
Кейинги қўшилган миқдор нафлилиги назарияси билан қийматнинг меҳнат назариясининг бир-бирига тўғри келмаслиги турли хил истеъмол қийматларини ёки нафлилигини ҳисобга олиш муаммоси билан боғлиқ. Чунки, турли кўринишдаги иккита товарнинг нафлилигини шунчаки умумий тарзда ўзаро таққослаш мумкин эмас.
Бу назария тарафдорлари, нафлиликнинг икки турини ажратиб кўрсатиш зарур деб ҳисоблайдилар: а) абстракт ёки умумий нафлилик, яъни неъматларнинг кишилар бирон-бир эҳтиёжларини қондириш лаёқати; б) аниқ нафлилик, бу неъмат мазкур нусхаси фойдалилигининг субъектив нархини билдиради. Бу субъектив нарх икки омилга боғлиқ: мазкур неъматнинг мавжуд заҳираси ва унга бўлган эҳтиёжнинг тўйинганлик даражаси.
Кейинги қўшилган миқдор нафлилиги муаммосини ўрмонда яшовчи чол эга бўлган беш қоп дон мисолида, унинг онгида содир бўлган психологик ҳаёл орқали тасвирлаб кўрсатадилар. Бу қоплардаги доннинг нафлилиги камайиб борувчи тартибда жойлашади: биринчи қопдаги дон энг зарур, яъни чолнинг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш учун истеъмол қилинади, иккинчиси – овқатланишни яхшилаш учун, учинчиси – уй паррандаларини боқиш, тўртинчиси – пиво тайёрлаш, бешинчиси – чолнинг ўз уйи атрофида сайраб юрган қушларни боқиб, кўнгилхушлик қилиши учун.
Бундан кўринадики, бешинчи қопнинг нафлилиги чол учун у қадар аҳамиятли эмас, чунки агар бу қопдаги дондан маҳрум бўлса у фақатгина кўнгилхушлик қилиш имкониятидан воз кечади холос. Бироқ, тўртинчи қопдаги доннинг йўқ бўлиши чолни пивосиз, учинчиси эса паррандаларсиз қолдириши мумкин. Фақат битта қопдаги дон қолган тақдирда чол учун унинг нафлилиги энг юқори даражага етади, яъни у овқатланиш эҳтиёжи билан тенглашади.
Шу ўринда турли қоплардаги донларнинг нафлилиги турлича экан, уларнинг қайси бири донларнинг умумий нафлилик даражасини аниқлаб беради, деган савол туғилади. Холбуки, қоплардаги донларнинг бир-биридан фарқи йўқ экан, чол учун уларнинг нафлилиги бешинчи, сўнгги қопдаги доннинг нафлилиги орқали аниқланади. Демак, ҳар бир неъматнинг сўнгги қўшилган бирлиги, яъни унча муҳим бўлмаган эҳтиёжни қондирувчи бирлигининг нафлилиги камайиб бориш хусусиятига эгадир.
Қиймат ва нарх назариясида янги йўналишни бошлаб берган киши машҳур инглиз иқтисодчиси А.Маршалл ҳисобланади. Товарларнинг қийматини аниқлашда меҳнат назарияси ҳам, қўшилган нафлилик назарияси ҳам етарли асосга эга эмас, деб ҳисоблаган А.Маршалл бир нечта назарияларни синтез қилиш йўли билан аниқлик киритишга ҳаракат қилди. Қўшилган миқдор нафлилиги назариясининг бир томонламалигини у қийматни фақат нафлилик билан тушунтиришда кўрди. А.Маршалл кейинги қўшилган миқдор нафлилиги назариясини талаб ва таклиф назарияси ҳамда ишлаб чиқариш харажатлари назарияси билан боғлашга ҳаракат қилди.
А.Маршаллнинг товар қиймати нима билан аниқланишини билишда қўшилган миқдор нафлилиги ва ишлаб чиқариш харажатларини синтез қилиш (умумлаштириш) зарурлиги ҳақидаги фикри жуда машҳур. Неоклассикларнинг қиймат ва нархнинг бир негизли (монистик) назариясини яратишга уринишдан чекиниш хусусан А.Маршалл ишлари билан боғлиқ. Неоклассикларнинг қоидалари қийматнинг ягона манбаи, нархнинг ягона асоси ва бозор хўжалигида жамият даромадларининг ягона манбаи топилиши зарурлигини билдиради. Бундай ягона манба, масалан, инглиз классик иқтисодий мактаби ва марксча назарияларда меҳнат, маржиналистларда қўшилган миқдор нафлилиги категорияси ҳисобланади. А.Маршалл назариясида эса қиймат ва нарх ҳам талаб (қўшилган миқдор нафлилиги) ва ҳам таклиф (товар ишлаб чиқариш харажатлари) томонида ётувчи бозор кучлари ўзаро таъсири орқали аниқланади.
А.Маршалл фикрича, товар қиймати тенг даражада кейинги қўшилган миқдор нафлилиги ва ишлаб чиқариш харажатлари билан аниқланади. Шундай қилиб, А.Маршаллдан бошлаб иқтисодиёт назариясида турли назарияларни синтез қилишга ўтилди.
Лекин А.Маршалл ушбу синтезни охиригача етказа олмади. У ижтимоий зарурий нафлилик ва ижтимоий зарурий меҳнат товарнинг икки томони эканлигини аниқ кўра олмади. Шунинг учун, у ижтимоий нафлилик ўрнига қўшилган нафлиликни, ижтимоий зарурий меҳнат сарфлари ўрнига ишлаб чиқариш харажатларини қўйди. Натижада товарнинг қиймати ҳам, нафлилиги ҳам тўлиқ ҳисобга олинмади. Умуман айтганда узоқ тарихий даврдан бошлаб тортишувга сабаб бўлган нарса товарда гавдаланган ижтимоий меҳнатнинг икки ёқлама тавсифи ва шу асосда ҳосил бўладиган товарнинг икки хил хусусиятига эга бўлишини инобатга олмасликдир. Меҳнат назариячилари товарга сарфланган меҳнат миқдорига асосий эътиборни қаратган бўлса, маржиналистлар унинг нафлилигига эътибор бериб келадилар. Уларнинг бири кўпроқ товарни ишлаб чиқарувчилар манфаати нуқтаи назаридан таҳлил қилган бўлса, иккинчиси истеъмолчи (харидорлар) манфаати нуқтаи-назаридан қарайдилар. Холбуки товарнинг қийматини ва бинобарин нархини аниқлашда унинг икки томонига ва сотувчилар билан харидорлар манфаати тўқнашган тугунга эътибор қаратиш зарур (3-чизма).
3-чизма. Қийматнинг меҳнат назарияси ва кейинги қўшилган миқдор нафлилиги назариясининг ўзаро алоқаси ҳамда бир-бирини тўлдириши.
Пул узоқ замонлардан бери одамларга маълум. Пулнинг келиб чиқиши турли назариётчилар томонидан товар айирбошлаш жараёнининг ривожланиши билан боғлиқ ҳолда тушунтирилади.
Пулнинг вужудга келиши ва моҳиятининг турли илмий концепциялари мавжуд бўлиб, улар орасида рационалистик ва эволюцион концепциялар муҳим ўрин тутади.
Рационалистик концепция пулнинг келиб чиқишини кишилар ўртасидаги битим, келишув натижаси сифатида изоҳлайди. Бу ҳолат уларнинг товарларни айирбошлаш чоғида қийматларнинг ҳаракатланиши учун махсус воситалар зарурлигига амин бўлишига асосланади. Пулнинг ўзаро келишув сифатида амал қилиши тўғрисидаги мазкур ғоя XVIII асрнинг охирларигача ҳукм сурди. Пулнинг келиб чиқишига субъектив психологик ёндашув кўплаб ҳозирги замон хорижий иқтисодчиларнинг қарашларида ҳам учраб туради. Уларнинг фикрича, пул категорияси объектив иқтисодий категория бўлмай, кишилар келишувига ёки давлатнинг хоҳишига боғлиқ бўлган юзаки, субъектив категориядир.
Пул келиб чиқишининг эволюцион концепциясига кўра улар ижтимоий меҳнат тақсимоти, айирбошлаш, товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши натижасида вужудга келган. Қиймат шакллари ва айирбошлаш ривожланишининг тарихий жараёнини тадқиқ қилиш орқали товарлар умумий олами ичидан пул ролини бажарувчи алоҳида товарнинг ажралиб чиқишини тушуниш мумкин.
Бир товарнинг қиймати уни бошқа бир товарга айирбошлаш орқали аниқланади (Т-Т). Бир қарашда айирбошлаш битимида ҳар иккала товар ҳам бир хил роль ўйнайдигандек кўринади. Аслида эса уларнинг роли турличадир. Бир товар ўз қийматини бошқа товарга нисбатан ифодалайди. Иккинчи товар эса биринчи товарнинг қийматини ўзида ифодалаб, эквивалент ролини бажаради, яъни қийматнинг эквивалент шаклини ташкил этади. Худди мана шу ерда пулнинг дастлабки куртаги пайдо бўлади.
Пулнинг пайдо бўлиши ва ривожланишида қиймат шаклларининг ривожланиш босқичлари муҳим ўрин тутади. Умуман олганда қийматнинг оддий ёки тасодифий, кенгайтирилган, умумий ва пул шакллари мавжуд.
Айирбошлаш жараёнининг тарихан узоқ давом этган даври мобайнида эквивалент ролини ўйновчи кўплаб товарлар ичидан баъзи бирлари ўзининг барча томонидан тан олиниши туфайли ажралиб чиқа бошлади (масалан, нодир металлар). Чунки, эквивалент ролини ўйновчи товарларнинг барчаси ҳам айирбошлаш жараёнида воситачилик вазифасини бир хилда муваффақиятли бажара олмас эди. Натижада, барча товарларнинг қийматини бир хил товар қиймати орқали таққослаш мумкин бўлган қийматнинг умумий шакли вужудга келди.
Умумий эквивалент ролининг нодир металларга, жумладан олтинга юклатилиш сабаблари қуйидагилар орқали изоҳланади:
- сифат жиҳатдан бир хил ўлчамга келтириш мумкинлиги;
- зангламаслиги ва узоқ муддат сақлаш мумкинлиги;
- бўлинувчанлиги ва бўлгандан кейин яна яхлит ҳолга келтириш мумкинлиги;
- бўлинганда ҳам ўз қийматини сақлаб қола олиши;
- табиатда нисбатан камёблиги;
- озгина миқдордаги ва оғирликдаги нодир металлнинг қиймати анча юқорилиги.
Кейинчалик умумий эквивалент ролини ўйновчи товарлар ичидан махсус товар – пул ажралиб чиқди. Шундай қилиб, пул – бу умумий эквивалент ролини ўйновчи махсус товардир.
Энди товарлар дунёси иккига – бир томондан, нафлиликнинг ифодаси бўлган товарларга ва, иккинчи томондан, қийматнинг моддийлашган ифодаси бўлган пулга ажралади
|
|
Товарлар |
Товарлар дунёси |
|
|
|
Пуллар |
Пулнинг моҳиятини тўлароқ тушуниш учун унинг қуйидаги асосий вазифаларини кўриб чиқамиз: 1) қиймат ўлчови; 2) муомала воситаси; 3) бойлик тўплаш воситаси; 4) тўлов воситаси.
Пулнинг қиймат ўлчови вазифасини идеал пул бажаради. Товар эгаси фикран идеал равишда шу товарнинг алмашув қийматини пул билан ифодалайди. Товарнинг нархи талаб ва таклиф мувофиқ келган тақдирдагина унинг қийматига мувофиқ келади. Акс ҳолда, нарх қийматдан фарқ қилади. Демак, товарларнинг нархи уларнинг қиймати, пулнинг қиймати, талаб ва таклифнинг нисбати ва бошқа омилларга боғлиқ.
Товар алмашув қийматининг пул билан ифодаланиши унинг нархини англатади. Товарнинг алмашув қийматини ўлчаш учун муайян миқдордаги пул материалини бирлик қилиб олиш зарур. Бундай бирлик нархлар ўлчови (масштаби) деб аталади. Бир томондан нархлар ўлчови ҳар қандай ўлчов бирлиги каби шартлидир. Иккинчи томондан эса, у муайян мамлакатда ҳамма томонидан эътироф этилган бўлиши керак. Шунинг учун давлат пул бирлиги ҳуқуқини қонун билан мустаҳкамлайди, бу бирлик шу тариқа расмий тан олинади.
Товар муомаласи жараёнида нақд пул бўлиши керак, чунки товарларни олди-сотди пайтида уларнинг рамзий нархлари реал пулга айланмоғи лозим. Бу жараёнда пул муомала воситаси вазифасини бажаради. Дастлаб товарларни айирбош қилишда пулнинг бевосита кумуш ёки олтин қуймалар шаклида мавжуд бўлиши айирбошлаш вақтида қийинчиликлар туғдирган: пул металлни ўлчаш уни майда бўлакларга бўлиш, сифатини белгилаш зарур бўлган. Кейинчалик металл қуймалари ўрнига монета (металл танга)лар ишлатила бошлаган.
Узлуксиз муомалада бўлиш натижасида олтин тангалар ейилиб кетиши, ўз вазнининг бир қисмини йўқотиши сабабли муомалага тўла қийматли бўлмаган қиймат белгилари чиқарилган.
Пул муомаладан чиқарилганда бойлик тўплаш вазифасини бажара бошлайди. Натурал хўжалик шароитида бойлик тўплаш, жамғариш маҳсулот жамғариш шаклида амалга оширилган. Товар хўжалигининг ривожланиши бойлик жамғаришнинг пул жамғариш шаклини келтириб чиқаради.
Товар хўжалиги тараққиётининг дастлабки даврларида пул жамғариш уни муомаладан чиқариб олиш йўли билан амалга оширилган. Кейинчалик фойда кетидан қувиш ҳукмрон аҳамият касб этиб, бўш ётган пул фойда келтирмаслиги сабабли пул эгалари уни ҳаракатга солишга, уни фойдали жойда ишлатиш йўлини топишга интилдилар.
Товарлар насияга тўлов муддати кечиктириб сотилганда, пул тўлов воситаси вазифасини бажаради. Харидорлар товарнинг пулини тўлов муддати келгандан кейингина тўлайди. Пулнинг бу вазифаси товар муомаласи доираси билан чекланмай, пул қарз берилганда, рента ва солиқларни тўлашда ҳам тўлов воситаси вазифасини бажаради. Қоғоз пуллар, вексел ва банкнотлар – пулнинг тўлов воситаси сифатидаги вазифасидан келиб чиққан.
Бугунги кунда замонавий, яъни қоғоз-кредит пулларнинг иқтисодий мазмуни ва табиати тўғрисида сўз юритилганда, ғарб иқтисодий адабиётларида қоғоз пулнинг товар эмаслиги қатъий таъкидланади. Бунда айрим иқтисодчилар пулнинг табиатини унинг ликвидлиги, бошқа бирлари эса унинг декрет пул, яъни қонун томонидан мустаҳкамланганлиги орқали белгилайдилар.[17]
Классиклар ҳам, миқдорийлик назарияси тарафдорлари ҳам пулнинг алоҳида товар эканлигини ва бошқа товарлардан унинг ана шу алоҳида хусусияти ажратиб туришини тушунмайди. Бизнинг назаримизда пул алоҳида товар бўлиб, бошқа барча товарларнинг қийматини ифодалайдиган умумий эквивалент сифатида хизмат қилади. У бошқа товарлар каби икки томонлама хусусиятга эга: бир томондан, умуман товар сифатида бошқа товарлар сингари қийматга эга бўлса, иккинчи томондан, нафлиликка, яъни истеъмол қийматига эга. Унинг истеъмол қиймати умумий эквивалент сифатида бошқа исталган товарга алмашувчанлигида ифодаланади. Тўла қимматли пуллардан ўз қийматига эга бўлмаган пул белгиларини қўллашга ўтиш ҳамда нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг ривожланиши натижасида қоғоз пул оддий товарларга хос бўлган хусусиятлар: қиймат ва истеъмол қийматга эга бўлмайди. Аммо у махсус товар сифатида олтин пулдаги икки хусусиятни: қиймат белгиси ва расмий нафлиликни сақлаб қолади.
Қоғоз пул умумий эквивалентлик вазифасини бажарганда, бошқа товарлар қиймати бевосита қийматга эга бўлган товар (олтин) билан эмас, балки қиймат белгисига эга бўлган ваколатли «товар» билан ўлчанади[18] (4-чизма).
Реал нафлилик
4-чизма. Олтин ва қоғоз пулларнинг ўзаро боғлиқлиги.
Бозор иқтисодиёти шароитида пул фақатгина умумий эквивалент бўлиб эмас, балки ўз эгасининг қўлида фойда, даромад олиш воситаси бўлиб хизмат қилади, ўзидан-ўзи ўсувчи қийматга, бир сўз билан айтганда капиталга айланади. Бунинг натижасида қоғоз пуллар иккита таркибий қисмга ажралади: нақд пуллар (қоғоз пул, танга-чақалар) ва кредит пуллар (чек, вексел, сертификат, тўлов талабномалари ва ҳ.к.). Уларнинг туб хусусиятлари 5-чизмада акс эттирилган.
5-чизма. Нақд ва кредит пулларнинг хусусиятлари.
Бундан кўринадики, пул капитал сифатида муомалада бўлади, унга қўшимча ижтимоий вазифа юклатилади. Энди у даромад келтирадиган махсус воситага айланади.[19]
Шундай қилиб, товар айирбошлаш, ишлаб чиқариш ва пулнинг келиб чиқиши ҳамда товар-пул муомаласининг ривожланиши бозор ва бозор иқтисодиётининг келиб чиқишига сабаб бўлди ва унинг ривожланишига шарт–шароит яратди.
Асосий таянч тушунчалар:
Натурал ишлаб чиқариш - бунда меҳнат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчининг ўз эҳтиёжларини қондириш, ички хўжалик эҳтиёжлари учун мўлжалланади.
Товар ишлаб чиқариш - бунда товарлар ўзининг истеъмоли учун эмас, балки бозорда сотиш, айирбошлаш учун ва бошқаларнинг истеъмолини қондириш мақсадида ишлаб чиқарилади.
Товар - бирон-бир нафлиликка ва қийматга эга бўлган, айирбошлаш учун яратилган маҳсулотдир.
Нафлилик - товарларнинг кишиларнинг бирон-бир нарсага бўлган эҳтиёжини қондириш лаёқати.
Алмашув қиймати - бу бирор турдаги истеъмол қийматнинг бошқа турдаги истеъмол қийматга айирбош қилинадиган миқдорий нисбати.
Аниқ меҳнат –муайян аниқ истеъмол қийматларни вужудга келтирадиган меҳнат.
Абстракт меҳнат - меҳнатнинг аниқ шаклидан қатъий назар умуман инсон ишчи кучининг сарфланиши, ижтимоий меҳнатнинг бир қисми.
Меҳнат унумдорлиги - маълум вақт давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун кетган вақт билан аниқланади.
Меҳнат интенсивлиги - меҳнатнинг сарфланиш тезлиги ёки жадаллиги.
Пул – ҳамма турдаги товар ва хизматларни айирбошлашда умумий эквивалентлик ролини бажарувчи махсус товардир. Қоғоз пуллар эса шу товар пулнинг вакилидир.
Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар:
1. Ижтимоий хўжалик шаклларига умумий тавсиф беринг. Товар ишлаб чиқариш ва бозорнинг вужудга келишининг умумий шарт –шароитларини тушунтиринг.
2. Нима учун товарга нафлилик (истеъмол қиймат) ва алмашув қийматининг бирлиги сифатида қаралади? Товардаги бу икки хил хусусият нимадан келиб чиқади?
3. Кейинги (сўнгги) қўшилган миқдор (товар ва хизмат) нафлилиги нима ва унинг пасайиш сабабини тушунтиринг.
4. Товарларнинг қийматини аниқлашга бўлган қуйидаги фикрларга ўзингизни муносабатингизни билдиринг:
а) ижтимоий зарурий меҳнат сарфлари билан белгиланади;
б) кейинги қўшилган товарларнинг нафлилиги билан аниқланади;
в) кейинги қўшилган товарларнинг нафлилиги ва ишлаб чиқариш харажатлари билан аниқланади.
5. Пулнинг мазмунини ва вужудга келишининг умумий шарт –шароитларини тушунтириб беринг.
6. Олтин пул ва қоғоз пул ўртасидаги умумийлик ва фарқларини кўрсатиб беринг.
7. Қоғоз ва кредит пулларнинг қадр–қиймати ва барқарорлиги нима билан белгиланади?
Режа:
Олдинги мавзуда товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш жараёнлари ривожи натижасида пулнинг келиб чиқиши, товар-пул муносабатларининг ривожланиб секин-аста бозор иқтисодиётига олиб келганлигини кўрдик.
Бу мавзу бозор иқтисодиётининг мазмунини баён қилиб бериш билан бошланиб, унинг асосий белгилари, субъектлари ва ривожланиш босқичлари талқинига алоҳида ўрин ажратилади. Бозор иқтисодиётининг доимий ва асосий муаммолари, бундай иқтисодиётнинг афзалликлари ва зиддиятлари таҳлилига ҳам ўрин берилади.
Мавзу бозор ва унинг турлари, бозор инфратузилмаси, унинг таркибий қисмлари ҳамда унсурларини ёритиб бериш билан якунланади.
Бозор иқтисодиётининг амал қилиш механизми кўплаб асрлар давомида таркиб топиб, шаклланиб, ҳозирги даврда маданийлашган шаклни касб этди ва кўпгина мамлакатларда ҳукмрон иқтисодий тизимга айланди. Мазкур иқтисодиётнинг барқарорлиги шу билан изоҳланадики, узоқ даврли иқтисодий эволюция давомида унинг амал қилишининг асосий классик қоидалари сақланиб қолди.
Олдинги мавзуда айтганимиздек, хусусий мулкчиликнинг пайдо бўлиши ва ижтимоий меҳнат тақсимотининг рўй бериши бозор иқтисодиётининг келиб чиқиши ва мавжуд бўлишинг умумий шароити ҳисобланади. Хусусий мулкчилик ва меҳнат тақсимоти ижтимоий хўжаликнинг товар шаклини тақозо қилади, товар ишлаб чиқаришнинг мавжуд бўлиши ўз-ўзидан пул муомаласи, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмолнинг бозорга оид хусусиятини кўзда тутади. Товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши бозор иқтисодиёти тараққиётининг асосини ташкил этади.
Бозор иқтисодиётининг самарали амал қилиши учун муҳим шартлардан бири, ишлаб чиқаришнинг мустақиллиги, тадбиркорликнинг эркинлиги, ресурсларнинг эркин алмашинувидан иборат.
Бозор иқтисодиёти – бу товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун-қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир. Бундай иқтисодиёт эркин товар-пул муносабатларига асосланади, унинг негизида товар ва пулнинг турли шакллардаги ҳаракати ётади, иқтисодий монополизмни инкор этади. Ҳозирги замон иқтисодий назарияларида бозор иқтисодиёти деганда бозор хўжалиги субъектлари иқтисодий ҳатти-ҳаракатларининг эркин, мустақил равишда юз бериши ва уларнинг товар-пул механизми орқали бир-бирига боғланиб мувофиқлашуви деб баҳо берадилар. Бозор иқтисодиётида бозор алоқалари бутун тизимни, унинг ҳамма босқичларини ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол жараёнларини ҳамда иқтисодий муносабатларнинг барча субъектларини қамраб олади.
Бозор иқтисодиёти субъектлари таркибига тадбиркорлар ҳам, ёлланма ишчилар ҳам, пировард истеъмолчилар, ссуда капитали эгалари ва қимматли қоғозлар эгалари ҳам киради. Одатда, бозор хўжалигининг барча асосий субъектлари учта гуруҳга бўлинади: уй хўжаликлари, корхоналар (тадбиркорлик сектори) ва давлат.
Уй хўжаликлари – иқтисодиётнинг истеъмол соҳасида фаолият қилувчи асосий таркибий бирлик. Уй хўжаликлари доирасида моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида яратилган товар ва хизматлар истеъмол қилинади. Бозор иқтисодиётида уй хўжаликлари мулк эгаси ҳамда ишлаб чиқариш омилларини етказиб берувчилар ҳисобланади. Иқтисодий ресурсларни сотишдан олинган пул даромадлари шахсий эҳтиёжни қондириш учун сарфланади.
Тадбиркорлик сектори – бу даромад (фойда) олиш мақсадида амал қилувчи иқтисодиётнинг бирламчи бўғинларидир. У иш юритиш учун ўз капиталини ёки қарз олинган капитални ишга солишни тақозо этади, бу капиталдан олинган даромад ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун сарфланади. Тадбиркорлар товар хўжалигида товар ва хизматларни етказиб беради.
Давлат – фойда олишни мақсад қилиб қўймаган, асосан иқтисодиётни тартибга солиш вазифасини амалга оширадиган, ҳар хил бюджет ташкилотлари ва муассасалари сифатида намоён бўлади.
Шунингдек, баъзи дарслик ва ўқув қўлланмаларда бозор иқтисодиётининг яна бир алоҳида, мустақил субъекти сифатида банклар ажратиб кўрсатилади.[20]
Банк – иқтисодиётнинг меъёрда амал қилиши учун зарур бўлган пул массаси ҳаракатини тартибга солувчи молия-кредит муассасаси.
Шундай қилиб, юқорида келтириб ўтилган бозор иқтисодиёти субъектларининг ўзаро таъсири ва алоқасини қуйидаги чизма орқали ифодалаш мумкин (1-чизма).
Ҳар қандай бозор иқтисодиётини тартибга солиш механизми асосан тўртта таркибий қисмдан иборат бўлади: нарх, талаб ва таклиф ҳамда рақобат.
1-чизма. Бозор хўжалиги субъектлари ўзаро алоқасининг умумий модели.
Бозор иқтисодиётининг муҳим ва умумий белгилари қуйидагилардан иборат:
- турли шакллардаги мулкчиликнинг мавжуд бўлиши ва унда хусусий мулкчиликнинг устун туриши;
- тадбиркорлик ва танлов эркинлиги;
- рақобат курашнинг мавжудлиги;
- давлатнинг иқтисодиётга чекланган ҳолда аралашуви;
- корхона ва фирмаларнинг ички ва ташқи шарт-шароитлар ўзгаришларига мослашувчанлиги.
Бозор иқтисодиётининг тарихан таркиб топган икки турини ажратиш зарур. Биринчиси классик ёки соф бозор иқтисодиёти деб аталиб, узоқ вақт давомида шаклланиб, ғарбдаги ривожланган мамлакатларда ХIХ асрнинг охирларигача давом этиб келди. Унинг асосий белгилари: а) хусусий мулкчиликка асосланган ҳолда иқтисодий фаолият юритиш; б) капитал ва ишлаб чиқаришнинг корхона миқёсида умумлашганлиги; в) тадбиркорлар, ишчилар, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларнинг шахсий эркинлиги; г) тадбиркорларнинг юқори фойда олиш учун курашлари; д) иқтисодиётнинг талаб ва таклиф, эркин бозор нархи ва рақобат курашлари асосида тартибланиши; е) аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилинмаслиги, ишсизликнинг ва аҳоли ижтимоий табақалашувининг кучайиши.
Бозор иқтисодиётининг иккинчи кўриниши ҳозирги замон ривожланган бозор иқтисодиёти деб аталиб, ХIХ асрнинг охири ва ХХ аср бошларидан буён амал қилади. Унинг асосий белгилари:
а) мулкчиликнинг турли шаклларига яъни, хусусий, давлат, жамоа, аралаш ва бошқа мулк шаклларига асосланиб иқтисодий ва тадбиркорлик фаолияти юритилиши;
б) капитал ва ишлаб чиқаришнинг юқори даражада умумлашганлиги, мулкнинг бир қисми йирик монополиялар ва давлат қўлида тўпланиб, миллий ва халқаро миқёсда умумлашганлиги;
в) иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг фаол иштироки. Бунда давлат фан-техника тараққиёти ва бошқа омилларни ҳисобга олиб, турли иқтисодий тадбирларни, ривожланиш истиқболини аниқлаш, турли соҳалар ва тармоқлар ўртасидаги нисбатларни тартибга солиш чора-тадбирларини белгилаш вазифаларини бажаради;
г) хўжаликларни юритишда режа усулидан фойдаланишнинг кучайиши (бизнес режаси, маркетинг тизими орқали бошқариш);
д) ижтимоий ҳимоянинг кучайиши. Бунда давлатга, жамоалар ва хусусий кишиларга тегишли турли хил ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта фондларининг вужудга келиши.
Ҳозирги замон бозор хўжалиги иқтисодиёт хусусий ва давлат секторларининг ўзаро алоқасига асосланади. Иқтисодиётга таъсирнинг интенсивлиги даражаси ҳамда давлат томонидан ҳал этилувчи устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, замонавий бозор иқтисодиётининг қуйидаги моделлари фарқланади (2-чизма).
2-чизма. Замонавий бозор хўжалиги моделлари.
Бозор иқтисодиётида юқорида тилга олинган белги ва тартиблар билан бирга, барча ҳозирги замон иқтисодий тизимларига хос бўлган бир қатор шарт-шароитлар бўлиши тақозо қилинади. Булар қуйидагилар: илғор технология ва янги техник воситалардан кенг миқёсда фойдаланиш; ишлаб чиқаришнинг ихтисослашиши.
Ҳар қандай иқтисодий тизим сингари бозор иқтисодиёти ҳам иқтисодиётнинг умумий муаммоларини ифода этувчи қуйидаги саволларга жавоб топиши зарур: нима ва қанча миқдорда ишлаб чиқариш зарур? қандай техника ва технология билан ишлаб чиқариш зарур? ким учун ишлаб чиқариш зарур?
Агар бу саволларни умумий равишда қўйиб, унга тараққиётнинг барча босқичларига хос бўлган умумий жавобни берадиган бўлсак, уларни лўнда қилиб: аҳоли эҳтиёжи учун зарур миқдор ва турдаги товар ва хизматларни ишлаб чиқариш; мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиб, янги техника ва технологиялар асосида ишлаб чиқариш; аҳоли истеъмоли учун зарур неъматларни ишлаб чиқариш, деб жавоб бериш мумкин.
Лекин бозор иқтисодиёти даврида бу саволларга мазкур тизимнинг ўзига хос тарихий хусусиятидан, унинг талаблари ва қонун-қоидаларидан келиб чиқиб жавоб берилади. Қисқача қилиб айтганда, бозор иқтисодиёти шароитида:
а) кўпроқ фойда берадиган товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарилади;
б) пули бор, товарларни юқори фойда олиш имконини берадиган нархларда сотиб олиш лаёқатига эга харидорлар учун ишлаб чиқарилади;
в) юқори фойда олишни таъминлайдиган, тежаш имконини берадиган техника ва технология ёрдамида ишлаб чиқарилади.
Бозор иқтисодиётининг самарали, халқчил ва барқарор иқтисодий тизим сифатида амал қилиши ва ривожланиши унинг афзалликлари билан боғлиқдир. Бозор иқтисодиётининг афзалликлари қуйидаги жиҳатлар орқали ифодалаш мумкин:
1) ресурсларни тақсимлашнинг самарадорлиги. Бозор тизими ресурсларни самарали тақсимлашга ёрдам беради. Бунинг мазмуни шуки, рақобатли бозор тизими ресурсларни жамиятга энг зарур бўлган товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришга йўналтиради. У ишлаб чиқариш учун ресурсларни уйғунлаштиришнинг анча самарали усулларини ва ишлаб чиқаришга янги, анча самарали технологияни қўллашни тақозо этади. Қисқаси, бозор тизими шахсий манфаатни шундай тартибда бошқарадики, у жамият учун мавжуд ресурслардан зарур товарларни талаб даражасидаги миқдорда ишлаб чиқаришни таъминлайди;
2) эркинлик. Бозор иқтисодиёти тизимининг муҳим афзалликларидан бири шундаки, у шахсий эркинлик ролига устиворлик беради. Кўплаб айрим шахслар ва корхоналар иқтисодий фаолиятини уйғунлаштириш ташкил қилишнинг асосий муаммоларидан биридир. Бундай уйғунлаштиришни амалга оширишнинг икки усули мавжуд. Бири – марказдан бошқариш ва мажбур қилиш тадбирларини қўллаш; иккинчиси – бозор тизими воситаси орқали ихтиёрий ҳамкорлик. Фақат бозор тизимигина иқтисодий фаолиятни мажбур қилмасдан уйғунлаштиришга лаёқатлидир. Бозор иқтисодиёти тадбиркорлик ва танлаш эркинлигини намойиш қилади, хусусан шу асосда у муваффақиятга эришади.
3) ҳаракатчанлик. Бозор иқтисодиётининг яна бир афзаллиги шундаки, бунда ҳар бир шахс, корхона, фирма ва корпорациялар тинимсиз ҳаракатда ва изланишда бўлишади. Чунки хўжасизлик, сусткашлик, беғамлик ҳар қандай хўжалик тизимини хонавайрон қилишга олиб келади. Жисмоний ва юридик шахслар рақобатга бардош бериш, доимий равишда фойда олишни таъминлаш учун курашади. Натижада бозор иқтисодиёти миллион-миллион кишиларни ҳаракатга солади, уларни боқимандалик кайфиятидан қутқаради.
Бозор иқтисодиётнинг юқорида кўриб чиқилган аосий афзалликлари билан бир қаторда бошқа кўплаб ижобий жиҳатларини ҳам санаб ўтиш мумкин. Жумладан:
- унинг ишлаб чиқаришнинг ўзгарувчан шароитларига мослашуви ва кўникишининг юқори даражаси;
- фан ва техника ютуқларидан фойдаланиш, уларни ишлаб чиқаришга жорий этишнинг жадал суръати;
- турли-туман эҳтиёжларни қондириш, маҳсулот сифатини ошириш қобилияти;
- бузилган мувозанатни нисбатан тезлик билан қайта тиклаш;
- чекланган ахборот – турли ресусрларнинг нарх даражаси ва уларнинг сарфланиш даражасига йўналган ҳолда бозор иқтисодиётининг муваффақиятли амал қила олиш имконияти.
Бозор иқтисодиётининг асосий зиддияти – рақобатнинг кучсизланишига йўл қўйиш ва уни рағбатлантириш. Рақобат кучсизланишининг иккита асосий манбаи мавжуд:
1) бозор иқтисодиётидаги эркин муҳитда тадбиркорлар фойда кетидан қувиб ва ўз иқтисодий мавқеини яхшилашга интилиб, рақобатнинг чекланган йўлидан озод бўлишга ҳаракат қиладилар. Фирмаларнинг қўшилиб кетиши, компанияларнинг хуфёна келишуви, шафқатсиз рақобат – буларнинг ҳаммаси рақобатнинг кучсизланиши ва унинг тартибга солувчилик таъсирининг пасайиб боришига олиб келади;
2) бозор тизими рағбатлантирадиган техника тараққиёти ҳам рақобатнинг заифлашишига олиб келади. Энг янги технология, одатда: а) жуда катта миқдордаги реал капиталдан фойдаланишни; б) йирик бозорлар бўлишини; в) комплексли, марказлашган ва қатъиян бир бутун бўлиб бирлашган бозорнинг таркиб топиши; г) бой ва ишончли хом-ашё манбаларини талаб қилади. Бундай технология бозорнинг ҳажмига нисбатан кенг миқёсдаги ҳисобланувчи ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлиши зарурлигини билдиради. Бошқача айтганда, энг янги технологияни қўллаш асосида ишлаб чиқаришнинг энг юқори самарадорлигига эришиш, аксарият ҳолларда кўп миқдордаги майда фирмалар эмас, унча кўп бўлмаган йирик ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлишини тақозо қилади.
Бозор тизими жамиятни эҳтиёжи юқори бўлган товарлар билан таъминлашига ҳам кафолат бермайди. Рақобатнинг кучсизланиб бориши истеъмолчининг эркинлигига ҳам путур етказади. Бозор тизими ўзининг истеъмолчининг хоҳишига анча мос келувчи ресурсларни тақсимлаш лаёқатини ҳам йўқотиб бориши мумкин.
Бозор иқтисодиётнинг навбатдаги зиддияти – жамият аъзолари даромадларидаги тенгсизликнинг кучайиб бориши ва аҳолининг табақаланишидир. Бундай иқтисодиёт ҳар қандай юксак даражада ривожланмасин даромадлар тенгсизлигини бартараф қила олмайди, фақат уни маълум даражада юмшатиш мумкин.
Бозор иқтисодиётининг умумий эътироф қилинган зиддиятларидан бири – ижтимоий неъматлар ва хизматларни ишлаб чиқариб, бозорга таклиф қилишга қодир эмасликдир. Шу сабабли жамият аъзоларини бундай неъматлар ва хизматлар билан таъминлаш давлат зиммасида бўлади.
Бозор иқтисодиётининг зиддиятли томонларидан яна бири – товарлар ҳажми билан пул массаси ўртасидаги рўй бериб турадиган номувофиқликни бартараф эта олмаслигидир.
Бозор тушунчаси бозор иқтисодиётининг марказий категорияси бўлиб, иқтисодиёт назариясида ҳам, хўжалик юритиш амалиётида ҳам, барча мамлакатлар тажрибасида ҳам қўлланиладиган илмий-амалий тушунчадир.
Энг аввало «бозор» ва «бозор иқтисодиёти» тушунчаларининг бир-биридан фарқланишини таъкидлаб ўтишимиз лозим. Чунки, кўпинча бу икки тушунчани бир хил маънода тушуниш, баъзи адабиётларда синоним сўзлар сифатида қўллаш ёки уларни чалкаштириш ҳоллари учрайди. Бозор жамиятда бозор иқтисодиёти шакллангунга қадар меҳнат тақсимотининг рўй бериши натижасида вужудга келиб, ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг айирбошлаш жараёнини ўз ичига олади. Бозор иқтисодиёти эса бозор ва бозор муносабатларининг тарихан узоқ давр мобайнида ривожланишининг натижаси сифатида пайдо бўлади ва бозор қонунлари асосида ташкил этилувчи ва фаолият кўрсатувчи иқтисодий тизимни англатади.
Бозор такрор ишлаб чиқаришнинг битта фазасини, яъни айирбошлаш фазасини ўз ичига олади. Бозор иқтисодиёти эса барча фазаларини – ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва ниҳоят истеъмол жараёнларини ҳам ўз ичига олади.
Ҳозирги даврда бозор ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчиларнинг кўп қиррали мураккаб алоқаларини, уларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган таъсирини боғлайдиган бўғин, жамият тараққиётида модда алмашувини таъминлайдиган жараён сифатида шаклланди.
Бозорнинг асосий белгилари сотувчи ва харидорларнинг ўзаро келишуви, эквивалентлилик тамойили асосидаги айирбошлаш, сотувчиларнинг харажатлари қопланиб, фойда олиши ва пул тўловига қодир бўлган харидорларнинг талабини қондириш ва рақобатчиликдан иборатдир.
Бозор товарларни ишлаб чиқариш ва айирбошлаш, пулнинг вужудга келиши, уларнинг ривожланиши натижасида келиб чиққан тарихий тушунча бўлиб, ҳозирги даврда кенг тарқалган объектив иқтисодий жараёндир.
Бозор ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар, сотувчилар ва харидорлар ўртасида пул орқали айирбошлаш (олди-сотди) жараёнида бўладиган иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир. Бунда бозорнинг моддий асосини жой эмас, балки товар ва пулнинг ҳаракати ташкил этади. Бозор тушунчаси фақат айирбошлаш жараёнидаги иқтисодий муносабатларни ўз ичига олади. Унда олди-сотди жараёнидаги зарур бўлган хизматлар бажарилади.
Бозорга сотишга чиқарилган товар ва хизматлар талабга нисбатан кам бўлса нархлар ошиб кетади, айирбошлашнинг эквивалентлик мувозанати бузилади, натижада товарни сотувчи меъёридан ортиқча даромад олиб, тез бойийди ёки аксинча, бозорда товарлар миқдори талаб миқдоридан ошиб кетса, нархлар пасайиб кетиб, сотувчилар зарар кўрадилар. Бунинг устига ишлаб чиқариш жараёнида сусткашлик, нўноқлик ва хўжасизлик юз бериб, ортиқча харажатларга йўл қўйилган бўлса, зарар янада ошиб кетади, чунки бозор бундай ортиқча беҳуда сарфларни ҳисобга олмайди.
Бозор субъектлари икки гуруҳга – сотувчи ва харидорларга бўлиниб, улар бозор муносабатларининг турли вазифаларини бажаради. Сотувчилар бозорга товар ва хизматларни таклиф этади, харидорлар эса уларга талаб билдиради. Бозор ўз субъектлари манфаатини бир-бирига боғлаб, уларни мувофиқлаштиради.
Бозорнинг асосий вазифаси ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган товар ва хизматларни, иқтисодий ресурсларни истеъмолчиларга етказиб беришдан иборатдир. Бу ерда бозор ишлаб чиқариш билан истеъмолни бир-бирига боғлайди, ишлаб чиқарилган товар ёки хизмат ўз истеъмолчисини топади.
Бозор айирбошлаш категорияси бўлиб, ишлаб чиқаришнинг узлуксиз такрорланиб туришига ёрдам беради. Ишлаб чиқариш, янгидан бошланиши учун яратилган товарлар сотилиши ва уларнинг пулга айланиши, пулдан эса керакли иқтисодий ресурслар харид қилиниши зарур. Бозор воситасида товарни сотишдан тушган маблағлар ҳисобига, ишлаб чиқарувчилар ресурслар сотиб олиш йўли билан сарфланган ишлаб чиқариш воситалари ўрнини қоплайдиган ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун керакли моддий ва меҳнат ресурсларига эга бўладилар. Бозор орқали ресурсларнинг эркин ҳаракати таъминланади ва уларнинг тармоқлар ўртасида тақсимланиши рўй беради.
Бозор иқтисодиётни тартибга солиб туриш вазифасини талаб, таклиф, рақобат ва нархлар ёрдамида бажаради. У ўзида талаб ва таклифни жамлаб, бу билан нимани, қанча миқдорда ва қайси вақтда ишлаб чиқариш кераклигини аниқлаб беради. Бозор нарх воситасида иқтисодий ресурсларни товарларга талаб камайган тармоқлардан талаб ортган тармоқларга оқиб келишини таъминлайди.
Шунингдек, адабиётларда бозорнинг бошқа кўплаб қўшимча вазифалари ҳам келтирилади. Бу вазифаларни яққолроқ тасаввур этиш учун уларни махсус чизма кўринишида ифодалаш мумкин (3-чизма).
Бозор турли хил вазифаларни бажарса-да, улар ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тақозо қилади. Бозорнинг мазмунини тўлароқ тушунмоқ учун унинг турларини ва ички тузилишини билиш зарур.
Бозорнинг ички тузилиши мураккаб бўлганлиги сабабли уни туркумлашда қуйидаги асосий мезонларга асосланилади:
- бозорнинг етуклик даражаси;
- сотиладиган ва сотиб олинадиган маҳсулот тури;
- бозор субъектлари хусусиятлари;
- бозор миқёси,
- иқтисодий алоқалар тавсифи ва бошқалар.
3-чизма. Бозорнинг вазифалари.
Бозорнинг етуклик даражасига қараб ривожланмаган бозор, классик (эркин) бозор, ҳозирги замон ривожланган бозорларга бўлинади. Ривожланмаган, шаклланаётган бозор кўпроқ, тасодифий тавсифга эга бўлиб, унда товарни товарга айирбошлаш усули (бартер) кўпроқ қўлланилади. Бозорнинг бу тури тарихан ҳали ҳақиқий пул келиб чиқмаган даврга тўғри келади. Лекин ҳозирги даврда ҳам айрим мамлакатларда пул инқирозга учраб, ижтимоий ишончни йўқотган, бозор иқтисодиётига ўтаётган даврларда ҳам бу бозор амал қилиши мумкин. Эркин (классик) бозор – товар ва хизматларнинг ҳар бир тури бўйича жуда кўп ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар, яъни сотувчилар ва сотиб олувчилардан иборат бўлиб, пул орқали айирбошлаш жараёнида улар ўртасида эркин рақобат келиб чиқади, нархлар талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатга қараб эркин шаклланади, рақобатнинг турли усуллари қўлланилади, аҳоли ва ишлаб чиқарувчилар кескин табақаланади. Ҳозирги замон ривожланган бозори – бунда давлат ҳам бозор иштирокчиси бўлиб, бозор анча тартиблаштирилади ва бошқарилади, турли хил биржалар ва бошқа олди-сотди жараёнига хизмат қилувчи соҳалар ривожланган бўлади, рақобат курашлари аҳолининг табақалашуви юмшатилиб, уларнинг даромадлари даражаси ўртасидаги фарқлар камаяди.
Бозор ҳудудий жиҳатдан қуйидаги турларга бўлинади: маҳаллий бозорлар (Тошкент бозори, Самарқанд бозори, Ургут бозори, Лондон бозори, Нью-Йорк бозори, Пекин бозори ва бошқалар); миллий бозорлар (Ўзбекистон бозори, Россия бозори, Украина бозори, Англия бозори, Америка бозори, Хитой бозори ва бошқалар); ҳудудий бозорлар (Марказий Осиё ёки Осиё бозори, Ғарбий Европа бозори) ва жаҳон бозори.
Сотиладиган ва сотиб олинадиган товар, хизмат турига кўра бозорлар қуйидаги турларга бўлинади: истеъмол товарлари ва хизматлари бозори, ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи (ресурслар) бозори, валюта бозори ва фонд биржалари, илмий техника кашфиёти ва ишланмалар бозори.
Муомалага чиқадиган субъектларнинг хусусиятига кўра улгуржи ва чакана савдо тўғрисида гап юритилади. Чакана савдода асосан сотиб олувчилар фуқаролар ҳисобланади. Турли шаклдаги корхоналар, фирмалар, хусусий дўконлар ва бошқалар эса сотувчи ҳисобланади. Улгуржи савдода давлат томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш алоҳида ўрин тутади. Бунда асосий харидор давлат, сотувчилар эса деҳқон ва фермерлар хўжаликларидир.
Бозор инфратузилмаси – бу бозор алоқаларини ўрнатиш ва уларнинг бир маромда амал қилишга хизмат кўрсатувчи муассасалар тизимидир. Унга омбор хўжалиги, транспорт, алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналар, товар ва хизматлар муомаласига хизмат қилувчи муассасалар (биржалар, аукционлар, савдо уйлари, савдо-сотиқ идоралари ва агентликлари кабилар), молия-кредит муносабатларига хизмат қилувчи муассасалар (банк туридаги муассасалар, кредитлаш идоралари, суғурта ва молия компаниялари, солиқ идоралари) ва ижтимоий соҳага хизмат кўрсатувчи муассасалар (уй-жой ва коммунал хизмат идоралари, аҳолини ишга жойлаштириш фирмалари) киради. Ахборот хизмати идоралари ҳам бозор инфратузилмасининг алоҳида бўғинини ташкил қилиб, уларга маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва сотиш билан шуғулланувчи компания ва фирмалар киради.
Бозор инфратузилмасининг бу барча унсурлари ишлаб чиқарувчиларнинг савдо-сотиқ, молия-кредит ишларига, шерик топишига, иш кучини ёллашига кўмаклашади, давлатнинг иқтисодиётни тартибга солувчи тадбирларини амалга оширади, ишлаб чиқарувчилар ўртасида алоқа ўрнатишга ёрдам беради. Уларнинг бир қисми давлат мулкчилигида фаолият кўрсатса, бошқалари мустақил муассаса ва уюшмалардан иборат бўлиб, кўрсатган хизматлари учун ҳақ олади.
Бозор инфратузилмасида товар (хизмат)лар муомаласига хизмат кўрсатувчи муассасалар муҳим ўрин тутиши сабабли уларнинг асосийларининг қисқача тавсифини берамиз.
Биржа – намуна (ёки стандарт)лар асосида оммавий товарларнинг мунтазам савдо-сотиқ ишларини ўтказувчи тижорат муассасаларидир. Товар биржаларидан фарқ қилиб, фонд биржасида қимматли қоғозлар ва чет эл валюталарининг олди-сотдиси амалга ошса, меҳнат биржаси ишчи кучи эгаси билан уни ёлловчи корхона ўртасида туриб, унга бўлган талаб ва таклифни бир-бирига боғлайди.
Биржанинг барча шаклларида келишувнинг ўзига хос белгиси товар, акция ва валюта курсларига, нархнинг тебраниб туришига чайқов йўли билан таъсир қилишдир.
Биржада унинг қатнашчилари айирбошлаш тўғрисида битим тузади, лекин товарни етказиб бериш ва унинг ҳақини тўлаш биржадан ташқарида юз беради. Бунда товар эгаси ва харидорлар қатнашиши шарт эмас. Улар номидан ишни брокер (даллол)лар юритади. Брокер (маклер)лар – бу товар, фонд ва валюта биржаларида олди-сотди битимларини тузишда воситачилик қиладиган шахс ёки махсус фирма. Улар одатда мижозлар топшириғига кўра ва унинг ҳисобига иш юритади, кафолат берувчи ҳисобига ўз номидан савдо битимлари тузиши ҳам мумкин.
Биржалар ихтисослашган ёки универсал бўлиши мумкин. Ихтисослашган биржаларда айрим турдаги ёки бир гуруҳ товарлар, универсал биржаларда ҳар хил товарлар сотилади.
Аукционлар – алоҳида хусусиятларга эга бўлган товарларни сотиш учун муайян жойларда ташкил қилинган махсус ким ошди савдо муассасаси. Аукционда савдо товарларнинг нисбатан чекланган рўйхати бўйича, оммавий сотувга қўйиш йўли билан ўтказилади. Аукцион эълон қилинган вақтда ва маълум даврда ўтказилади. Бунда товарларнинг бозорга келиб тушиш мавсуми ва ҳажми ҳисобга олинади. Аукцион савдосида намуна товарлар рўйхатда кўрсатилган тартибда савдога қўйилади, харидорлар орасида энг юқори нархни таклиф қилган киши товарни сотиб олади.
Аукционларда санъат асарлари, ноёб буюмлар, коллекциялар ҳам сотилиши мумкин. Савдо ярмаркалари маълум вақтда ўтказилиб, бу ерда товарлар улгуржи равишда олди-сотди қилинади. Товар савдоси унинг эгаси билан савдо фирмаси ўртасида юз бериб, унда бевосита истеъмолчи қатнашмайди.
Савдо уйлари – савдо муассасасининг махсус тури. У ихтисослашган ёки универсал бўлиши мумкин. Ихтисослашган савдо уйи айрим товарлар билан (кийим-кечак, оёқ кийим, газлама ва ҳ.к.), универсал савдо уйи ҳар хил товарлар билан савдо қилади.
Кўп тармоқли ташқи савдо фирмалари ҳам савдо уйи деб аталади. Улар ўз номидан ва кўпинча ўзлари ҳисобидан экспорт-импорт ҳамда бошқа савдо алоқаларини олиб боради. Ташқи савдо уйлари савдо корхоналарини сотиб олиш, жиҳоз ва ускуналарни ижарага топшириш, кредитлар бериш, суғурта хизмати кўрсатиш билан молия ва ишлаб чиқариш хизматида ҳам қатнашади.
Савдо уйлари таркибида савдо фирмалари муҳим ўрин тутади. Улар тижорат ишини юритувчи ва ихтисослашган савдо-сотиқ корхоналаридир. Фирмалар мустақил ёки йирик саноат корпорациялари таркибида иш юритиб, улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланадиган турларга бўлинади. Айрим фирмалар ҳар иккала савдо тури билан ҳам шуғулланади.
Улгуржи савдо фирмалари – улгуржи ҳолда (катта партияларда) товарларни ўз мулкига сотиб олиб, истеъмолчиларга сотувчи савдо ташкилотлари.
Чакана савдо фирмалари – товарларни сўнгги истеъмолчиларга сотувчи савдо муассасалари. Улар мустақил дўконлар, махсус дўконлар ва супермаркетлардан иборат бўлади.
Супермаркет – бу харидорнинг ўзига-ўзи хизмат кўрсатишига асосланган кенг тармоқли савдо корхонаси. У товарларнинг деярли ҳамма турлари билан савдо қилади. Супермаркет харидорларга бепул маслаҳатлар беради, товарларни буюртма бўйича харидор уйига етказади, уларга маданий-маиший хизмат кўрсатади.
Инфратузилма тизимида молия-кредит муносабатларига хизмат қилувчи муассасалар алоҳида ўринга эга. Улар молия бозори, унинг асоси бўлган капитал бозорини шакллантиради ва амал қилиш тартиб-қоидаларини ўрнатади. Молиявий муассасалардан кўпчилиги ўзига хос белгиларга эга бўлсада, уларнинг барчаси битта умумий белгига эга. Улар ўзларининг мажбуриятларини билдиради, яъни маблағлари ортиқча бўлган субъектлардан пул қарз олади ва ўз номидан маблағлари етишмаган субъектларга пул қарз беради.
Бозор инфратузилмасининг банклар, суғурта компаниялари, солиқ ва божхона идоралари каби муассасалари молия-кредит муносабатларида алоҳида ўзига хос ўринга эга.
Бозор иқтисодиёти субъектларини молиявий ахборотлар билан таъминлаш бозор инфратузилмасининг ахборот хизмати идоралари, шу жумладан аудиторлик фирмалари зиммасига тушади. Аудитор фирмалар – корхона, фирма, компаниялар молиявий хўжалик фаолиятини текшириб борувчи, улар ҳисоботини экспертизадан ўтказувчи идора. Улар одатда акционер жамият ёки кооператив шаклда фаолият кўрсатади ва тўлиқ мустақилликга эга бўлади. Аудитор фирмалар ўз ишини ҳар бир мамлакатда ёки халқаро миқёсда қабул қилинган ҳисоб-китоб ва тафтиш қоидаларига биноан олиб боради. Аудитор фирма ишида қатнашувчи тафтишчилар аудиторлар деб аталади.
Шундай қилиб, бозор инфратузилмаси ва унинг қараб чиқилган унсурлари барча бозор турларининг фаолият кўрсатиши, ҳамда давлатлараро иқтисодий муносабатларни тартибга солишни таъминлайди.
Асосий таянч тушунчалар:
Бозор иқтисодиёти – товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун – қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир.
Бозор механизми – бозор иқтисодиётининг фаолият қилишини тартибга солишни ва иқтисодий жараёнларни уйғунлаштиришни таъминлайдиган дастак ва воситалардир.
Бозор – ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар (сотувчилар ва харидорлар) ўртасида пул орқали айирбошлаш жараёнида бўладиган муносабатлар йиғиндисидир.
Бозор объекти – бозорга, айирбошлаш муносабатларига жалб қилинган иктисодий фаолиятнинг натижалари ва иқтисодий ресурслар, товар, пул ва унга тенглаштирилган молиявий активлардир.
Бозор субъекти – бозорнинг, айирбошлаш муносабатларининг қатнашчиларидир.
Бозор инфратузилмаси – айирбошлаш муносабатларига хизмат қилувчи муассасавий тузилмалардир.
Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар:
1. Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва асосий белгилари нималардан иборат?
2. Классик ва ҳозирги замон бозор иқтисодиётининг умумий томонларини ва фарқларини тушунтириб беринг.
3. Бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари нималардан иборат?
4. Бозор иқтисодиётининг асосий иштирокчилари кимлар ва улар ўртасидаги иқтисодий алоқалар қай тарзда кечади?
5. Бозор тушунчасининг таърифини беринг ва унинг асосий вазифаларини кўрсатинг.
6. Бозорни туркумлашда қандай мезонлар асос қилиб олинади? Уларни санаб кўрсатинг.
7. Етуклик даражасига қараб бозорнинг қандай турлари ажратилади?
8. Бозор инфратузилмаси нима? Унинг таркибий қисмлари ва асосий унсурларига таъриф беринг.
6-МАВЗУ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ЎТИШ ДАВРИ ВА УНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ХУСУСИЯТЛАРИ
Режа:
1. Ўтиш даврининг мазмуни. Бозор иқтисодиётига ўтиш йўллари.
2. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг тамойиллари ва хусусиятлари.
3. Республикада бозор ислоҳотларини амалга ошириш ва унинг асосий йўналишлари.
Бозор иқтисодиётига ўтиш учун махсус ўтиш даври зарур бўлиб, бу даврнинг мазмуни ва асосий белгиларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу мавзуда ўтиш даври назарияси, хусусан бозор иқтисодиётига ўтиш йўллари баён қилинади. Шунингдек, Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг тамойиллари ва хусусиятлари, республикада бозор ислоҳотларини амалга оширишнинг мазмуни, мақсади ва асосий йўналишлари кўрсатиб берилади.
Мавзу бозор муносабатларига ўтиш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида макроиқтисодий барқарорликка эришиш, стратегик вазифаларни амалга ошириш йўлларини таҳлил қилиш билан якунланади.
1. Ўтиш даврининг мазмуни. Бозор иқтисодиётига ўтиш йўллари
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврининг умумий мазмуни иқтисодий муносабатларнинг алоҳида унсурларини ислоҳ қилиш ёки иқтисодий сиёсатга тузатишлар киритиш эмас, балки бутун иқтисодий муносабатлар тизимини ўзгартиришдан иборатдир.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даври – маъмурий-буйруқбозлик тизимини бартараф этиш ёки тубдан ўзгартириш ҳамда бозор тизимининг асосларини шакллантириш жараёнлари амалга оширилувчи тарихий даврдир.
1980-1990 йилларга келиб дунёда рўй берган муҳим ўзгаришлар иқтисодий тараққиёт истиқболлари тўғрисидаги назарияларни қайтадан кўриб чиқиш ва уларга жиддий ўзгартиришлар киритишни зарур қилиб қўйди. Чунки, бу вақтга келиб ғарбий мамлакатларда узоқ вақтдан бери (А.Смит давридан бошлаб) ҳукм суриб келган эркин иқтисодий тартибга солиш, яъни иқтисодиётнинг ўзини-ўзи тартибга солиш ғояси ҳам, иқтисодиётни марказлаштирилган тарзда тартибга солиш ва бошқариш ғояси ҳам инқирозга учради. Бундай шароитда иқтисодий тараққиётнинг сифат жиҳатдан янги йўлларини қидириб топиш зарур бўлиб қолди. Бу вақтга келиб кўпгина ривожланган мамлакатларнинг тажрибалари умумлаштирилиб, иқтисодиётнинг янги тараққиёт йўли – онгли равишда бошқариладиган ва тартибга солинадиган бозор иқтисодиёти деб тан олинди ва аксарият давлатлар шу йўлни танладилар. Лекин бундай бозор иқтисодиётига ўтиш йўллари (моделлари) хилма-хил бўлиб, уларнинг умумий ва хусусий томонлари фарқланади.
Жаҳон тажрибасида бозор иқтисодиётига ўтишнинг барча йўллари умумлаштирилиб, қуйидаги учта асосий турга бўлинади:
1) ривожланган мамлакатлар йўли;
2) ривожланаётган мамлакатлар йўли;
3) собиқ социалистик мамлакатлар йўли;
4) социализм ғояларини самарали бозор иқтисодиётини вужудга келтириш механизми билан қўшиб олиб бориш йўли (Хитой, Вьетнам).
Бу йўллар турли туман ва ҳар хил бўлишига қарамай уларда умумийлик мавжуддир. Уларнинг умумийлиги шундаки, уларнинг ҳаммаси бозор иқтисодиётига ўтишни мақсад қилиб қўяди ва мазкур иқтисодиётнинг қонун-қоидалари, амал қилиш механизми кўп жиҳатдан умумий бўлади. Шу билан бирга ҳар бир йўлнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам бор, бу эса бозор муносабатларини шакллантиришнинг ижтимоий-иқтисодий, тарихий, миллий шароитлари ҳар хил бўлишидан келиб чиқади.
Масалан, бозор муносабатларига ўтишнинг ривожланган мамлакатлар йўлида оддий товар хўжалигидан эркин рақобатга асосланган классик ёки эркин бозор иқтисодиётига ва ундан ҳозирги замон бозор иқтисодиётига ўтилади.
Мустамлакачиликдан озод бўлиб, мустақил ривожланаётган мамлакатларнинг бозор иқтисодиётига ўтиш йўлининг хусусияти – бу қолоқ, анъанавий иқтисодиётдан эркин бозор иқтисодиётига ўтишдир. Ниҳоят, собиқ социалистик мамлакатлар йўлининг муҳим белгиси марказлаштирилган, маъмурий-буйруқбозликка асосланган иқтисодиётдан ҳозирги замон ривожланган бозор тизимига ўтишдан иборатдир. Бу йўлнинг бошқа йўллардан фарқи шундаки, тоталитар иқтисодиётнинг бозор иқтисодиёти билан умумийлиги йўқ, улар батамом бир-бирига зид. Шу билан бирга учинчи йўлда бозор муносабатларига ўтаётган мамлакатларнинг ўзи ўтиш шароитлари, иқтисодий ривожланиш даражаси, мулкчилик ва хўжалик юритиш шакллари билан бир-бирларидан фарқланади. Буларнинг ҳаммаси бозор иқтисодиётига ўтишнинг мазкур йўлининг ўзига хос хусусиятларидир.
Жаҳон тажрибаси кўрсатишича, бозор иқтисодиётига революцион йўл билан, яъни жадал усулда ёки эволюцион йўл билан, яъни босқичма-босқич ўтиш мумкин. Биринчи ҳолда, туб ислоҳотларни ўтказиш, аввалги тизимни ва таркиб топган иқтисодий муносабатларни бирдагина ва батамом синдириш талаб этилиб, «карахт қилиб даволаш» усули («шоковая терапия») деб аталади. Эски иқтисодий муносабатларни босқичма-босқич янги бозор муносабатларига айлантира бориб, самарали бозор иқтисодиётини шикастсиз вужудга келтириш мумкин. Ислоҳотлар тажрибаси шуни кўрсатадики, эволюцион йўл камроқ ижтимоий ларзаларга олиб келади, анча изчил ва муқаррардир.
Тартибга солинадиган бозор иқтисодиётига ўтиш йўлларигина эмас, балки унинг андозалари ҳам хилма-хилдир. Энг аввало, улар шундай бозор иқтисодиёти вужудга келтирилаётган ва амал қилиб турган мамлакатларнинг миллий хусусиятлари ва анъаналари билан фарқ қилади. Шу боисдан бозор иқтисодиётининг маълум андозалари уларни амалга оширувчи муайян мамлакатга мансублигига қараб ажратилади. Масалан, Германия, Жанубий Корея, Туркия, Аргентина, Польша андозалари ва ҳоказо.[21]
Маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиётидан ҳозирги замон бозор иқтисодиётига ўтишнинг зарурлиги иқтисодий ўсиш экстенсив омилларидан фойдаланиш имкониятларининг тугаб бориши билан нотовар иқтисодиётнинг амал қилиш лаёқатининг пасайиши орқали ифодаланади.
Маъмурий-буйруқбозлик тизими иккита аҳамиятли камчиликка эга:
1) унинг мослашувчан эмаслиги, рўй бераётган ўзгаришларга жуда секинлик билан мослашиб бориши;
2) хўжалик юритиш ташаббускорлигини «йўқотиб юбориш» оқибатида самарадорликнинг ўта даражада пасайиб кетганлиги.
Маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиётидан бозор иқтисодиётига ўтиш турли мамлакатларда умумий тенденцияга эга. Бу жараён иқтисодиётни эркинлаштириш, чуқур институционал (энг аввало, мулкчилик муносабатларида) ўзгаришларни ўз ичига олади, бироқ, бир вақтнинг ўзида молиявий барқарорлаштириш чора-тадбирларини амалга оширилишини тақозо этади.
Маъмурий-буйруқбозлик тизимини ўзгартириш мазкур тизим асосининг ўзгаришини ҳамда уни сифат жиҳатидан фарқ қилувчи бозор тизимига алмаштирилишини англатар экан, бундай турдаги ўзгаришларни тизимий ислоҳотлар деб аташ мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўтиш даврида бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг асосий йўналишлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
1. Иқтисодиётни эркинлаштириш. Эркинлаштириш – бу хўжалик ҳаётининг барча соҳаларидаги тўсиқ ҳамда чекловларни, шунингдек, давлат назоратини кескин равишда қисқартириш ёки бекор қилишга йўналтирилган чора-тадбирлар тизимидан иборат. У бутун иқтисодиётга татбиқ этилиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
- хўжалик фаолиятини амалга оширишда давлат монополиясини бекор қилиш;
- ресурсларнинг марказлашган ҳолдаги тақсимотини тугатиш;
- нархларнинг асосан талаб ва таклиф нисбати асосида шакллантирилишига ўтиш;
- ички ва ташқи бозорларда трансакцион битимлар устидан давлат назоратини пасайтириш.
2. Иқтисодиётни монополиядан чиқариш ва рақобат муҳитини яратиш. Бу йўналиш қуйидаги жараёнларнинг амалга оширилишини тақозо этади:
- барча иқтисодий агентларнинг иш фаоллиги учун тенг имконият ва шароитлар яратилиши;
- бозорга хорижий рақобатчилар ҳам кириши учун имкон берилиши;
- кичик бизнеснинг ривожланишига ҳалақит берувчи маъмурий тўсиқларни олиб ташлаш, имтиёзли кредитлар бериш орқали қўллаб-қувватлаш ва тармоққа киришидаги тўсиқларни пасайтириш;
- табиий монополияларнинг нарх ва маҳсулот сотиш сиёсатини тартибга солиш ва бошқалар.
3. Институционал ўзгаришлар. Мазкур ўзгаришлар қуйидаги соҳаларни қамраб олади:
- мулкчилик муносабатларини ўзгартириш, жумладан, хусусий секторни яратиш;
- бозор инфратузилмасини (тижорат банклари, товар ва фонд биржалари, инвестиция фондлари ва ҳ.к.) шакллантириш;
- иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг янги тизимини яратиш;
- бозор шароитларига мос тушувчи хўжалик қонунчилигини қабул қилиш ва бошқалар.
4. Таркибий ўзгаришлар. Таркибий ўзгаришлар биринчи навбатда иқтисодиёт ва унинг алоҳида тармоқлари таркибида олдинги тизимдан қолган номутаносибликларни юмшатиш ёки бартараф этишга йўналтирилган. Иқтисодиёт таркибий тузилишини қайта қуришдан асосий мақсад – ички ва ташқи бозорларда тўловга қодир талабга эга бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарилишини ривожлантиришдан иборат.
5. Макроиқтисодий, асосан, молиявий барқарорлаштириш. Аслини олганда, бу жараён тизимий ислоҳотлар қаторига кирмайди, чунки у бозор иқтисодиёти барқарор амал қилаётган мамлакатларда ҳам тез-тез ўтказилиб туради. Бу йўналишнинг муҳим аҳамияти шундан келиб чиқадики, маъмурий-буйруқбозлик тизимининг инқирози энг аввало ва кучли равишда молиявий соҳада, айниқса юқори инфляция шаклида намоён бўлади. Инфляциянинг узоқ вақт мавжуд бўлиши бозор муносабатларининг нормал қарор топишига тўсқинлик қилади, шунинг учун уни бартараф этиш ўтиш даври иқтисодиёти учун ўта муҳим ҳисобланади. Макроиқтисодий барқарорлаштириш чора-тадбирлари тизимига пул эмиссиясини чеклаш, давлат бюджети тақчиллигини қисқартириш, ижобий фоиз ставкасини таъминлаш ва бошқалар киради.
6. Бозор хўжалигига мос бўлган аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимини шакллантириш. Бу тизим аҳолининг нисбатан муҳтож қатламини аниқ ижтимоий қўллаб-қувватлашга ўтишга йўналтирилган.
Бозор тизимининг кўрсатиб ўтилган асосий унсурларини шаклланишининг якунига етиши ўтиш даври тугаганлигидан дарак беради.
2. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг тамойиллари
ва хусусиятлари
Марказлашган маъмурий-буйруқбозликка асосланган иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтишда мақсад бир хил бўлса-да, турли мамлакатлар турли йўлларни танлашлари мумкин. Ҳаммага маълумки, бир тизимдан иккинчи тизимга ўтишнинг революцион ва эволюцион йўллари мавжуд. Польша, Чехословакия, Россия ва бошқа айрим мамлакатлар бозор иқтисодиётига ўтишнинг революцион йўлини, бирданига катта тўнтаришлар қилиш йўлини танладилар.
Ўзбекистонда эса ўзига хос маданий, тарихий, иқтисодий ва табиий хусусиятларини ҳамда бу йўлдаги жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда революцион тўнтаришларсиз, ижтимоий тўқнашувларсиз, ижтимоий ҳимояни кучайтирган ҳолда аста-секинлик, лекин қатъиятлилик билан босқичма-босқич ривожланган бозор иқтисодиётига ўтиш йўли танланди.
«Бизнинг бозор муносабатларига ўтиш моделимиз Республиканинг ўзига хос шароитлари ва хусусиятларини, анъаналар, урф-одатлар ва турмуш тарзини ҳар томонлама ҳисобга олишга, ўтишдаги иқтисодиётни бир ёқлама, бесўнақай ривожлантиришнинг мудҳиш меросига барҳам беришга асосланади»[22], деб ёзади мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов.
«Ўзбекистонда қабул қилинган ўзига хос ислоҳот ва модернизация модели орқали биз ўз олдимизга узоқ ва давомли миллий манфаатларимизни амалга ошириш вазифасини қўяр эканмиз, энг аввало, «шок терапияси» деб аталган усулларни бизга четдан туриб жорий этишга қаратилган уринишлардан, бозор иқтисодиёти ўзини-ўзи тартибга солади, деган ўта жўн ва алдамчи тасаввурлардан воз кечдик»[23], деб ёзадилар мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов.
Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш йўли ижтимоий-йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган. Бу йўлни амалга оширишга, иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилишга Президентимиз И.Каримов томонидан ишлаб чиқилган қуйидаги бешта муҳим тамойил асос қилиб олинган:
- иқтисодиётни мафкурадан холи қилиш, унинг устунлигини таъминлаш;
- ўтиш даврида давлатнинг бош ислоҳотчи бўлиши;
- бутун янгиланиш ва тараққиёт жараёни қонунларга асосланиши, қонунлар устунлигининг таъминланиши;
- бозор муносабатларига ўтиш билан бир қаторда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳасида кучли чора-тадбирларни амалга ошириш.
- бозор муносабатларини босқичма-босқич қарор топтириш.
Бозор муносабатларига ўтишда бу тамойилларнинг ҳаммаси ҳам муҳим аҳамиятга эгадир, лекин уларнинг ичида бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш тамойили алоҳида эътиборга лойиқ. Чунки тегишли ҳуқуқий негизни, бозор инфратузилмаларини яратиш, одамларда бозор кўникмаларини ҳосил қилиш, янги шароитларда ишлай оладиган кадрларни тайёрлаш учун вақт керак бўлади.
Ушбу ҳолатни яна бир бор эътироф этган ҳолда, Президентимиз шундай ёзадилар: «Маъмурий-буйруқбозлик тизимидан бошқарувнинг бозор тизимига ўтиш жараёнида тадрижий ёндашувни, «Янги уй қурмасдан туриб, эскисини бузманг» деган ҳаётий тамойилга таянган ҳолда, ислоҳотларни изчил ва босқичма-босқич амалга ошириш йўлини танладик. Энг муҳими, парокандалик ва бошбошдоқлик таъсирига тушиб қолмаслик учун ўтиш даврида айнан давлат бош ислоҳотчи сифатида масъулиятни ўз зиммасига олиши зарурлигини биз ўзимизга аниқ белгилаб олдик»[24].
Бундан ташқари, бозор муносабатларига ўтиш фақатгина иқтисодиёт соҳаларини ўзгартириш билан чекланмайди. У ижтимоий ҳаётнинг бир-бирлари билан узвий боғлиқ бўлган барча соҳаларини, шу жумладан сиёсий, маънавий-ахлоқий, маиший ва бошқа соҳаларни ҳам тубдан ўзгартиришни тақозо қилади. Буларнинг ҳаммаси бозор иқтисодиётига босқичма-босқич, эволюцион йўл билан ўтиш ҳақидаги ғоя жуда муҳим ва афзал эканлигини кўрсатади.
Бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш тамойилини амалга ошириш иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг асосий босқичларини аниқ фарқлаш, бу босқичларнинг ҳар бири учун аниқ мақсадларни, уларга эришиш воситаларини белгилаб олишни талаб қилади.
Президентимиз И.А.Каримовнинг асарларида бозор иқтисодиётига ўтишнинг биринчи босқичида қуйидаги иккита вазифани бирданига ҳал қилиш мақсад қилиб қўйилганлиги таъкидланади:
- тоталитар тизимнинг оғир оқибатларини енгиш, тангликка барҳам бериш, иқтисодиётни барқарорлаштириш;
- Республиканинг ўзига хос шароитлари ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бозор муносабатларининг негизларини шакллантириш.[25]
Шу вазифаларни ҳал қилиш учун биринчи босқичда ислоҳ қилишнинг қуйидаги муҳим йўналишлари аниқлаб олинди ва амалга оширилди:
- ўтиш жараёнининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш, ислоҳотларнинг қонуний-ҳуқуқий негизини мустаҳкамлаш;
- маҳаллий саноат, савдо, маиший хизмат корхоналарини, уй-жой фондини хусусийлаштириш, қишлоқ хўжалигида ва халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида мулкчиликнинг янги шаклларини вужудга келтириш;
- ишлаб чиқаришнинг пасайиб боришига барҳам бериш, молиявий аҳволнинг барқарорлашувини таъминлаш.
Республикада бозор муносабатларига ўтишнинг биринчи босқичида иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада юз берган туб ўзгаришлар унинг ўз тараққиётида кейинги сифат жиҳатдан янги босқичга ўта бошлаш учун мустаҳкам шарт-шароит яратди. Шу билан бирга ислоҳ қилишнинг биринчи босқичи натижалари кейинги босқичнинг стратегик мақсадлари ва устун йўналишларини аниқ белгилаб олиш имконини берди.
Иккинчи босқичда инвестиция фаолиятини кучайтириш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва шунинг негизида иқтисодий ўсишни таъминлаб, бозор муносабатларини тўлиқ жорий қилиш мақсад қилиб қўйилади. Шу мақсаддан келиб чиқиб И.А.Каримов асарида бу босқич учун қуйидаги бир қатор вазифалар ажратиб кўрсатилди:
- давлат мулкларини хусусийлаштириш соҳасида бошланган ишни охирига етказиш;
- ишлаб чиқаришнинг пасайишига барҳам бериш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш;
- миллий валюта-сўмни яна ҳам мустаҳкамлаш;
- иқтисодиётнинг таркибий тузилишини тубдан ўзгартириш, хом ашё етказиб беришдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш.[26]
Ўтиш даврининг иккинчи босқичида аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш, уларга тегишли ёрдам кўрсатиш борасида биринчи босқичда тутилган йўл давом эттирилади.
Президентимиз И.Каримов таъкидлаб ўтганларидек, ҳозирги босқичда «эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш нафақат иқтисодий, балки ҳам ижтимоий, ҳам сиёсий вазифаларни ҳал қилишнинг асосий шартидир»[27]. Бу эса иқтисодиёт соҳасида қуйидаги аниқ вазифаларни амалга оширишни кўзда тутади:
- иқтисодиётнинг барча соҳалари ва тармоқларида эркинлаштириш жараёнини изчиллик билан ўтказиш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш;
- хусусийлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш ва шу асосида амалда мулкдорлар синфини шакллантириш;
- мамлакат иқтисодиётига хориж сармоясини, аввало, бевосита йўналтирилган сармояларни кенг жалб этиш учун қулай хуқуқий шарт-шароит, кафолат ва иқтисодий омилларни янада кучайтириш;
- кичик ва ўрта бизнес иқтисодий тараққиётда устивор ўрин олишига эришиш;
- мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, иқтисодиётимизнинг жаҳон иқтисодий тизимига кенг кўламда интеграциялашувини таъминлаш;
- иқтисодиётда мамлакатимиз иқтисодий мустақиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш.
3. Республикада бозор ислоҳотларини амалга ошириш
ва унинг асосий йўналишлари
Иқтисодий муносабатлар ва ташкилий-бошқарув тузилмаларининг бир туридан бутунлай бошқа янги турига ўтиш, иқтисодий ислоҳотлар стратегиясини ишлаб чиқиш ва унинг асосий йўналишларини аниқлаб олишни тақозо қилади. Иқтисодий ислоҳотлар – бу бозор муносабатларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир.
Иқтисодий ислоҳотлардан кўзда тутилган мақсад мамлакат аҳолиси учун яшаш ва фаолият қилишнинг энг яхши шароитларини яратиш, уларнинг маънавий-ахлоқий етуклигига эришиш, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлашдан иборат.
Ислоҳотларни амалга оширишдан олдин бозор иқтисодиётига ўтишнинг назарий модели яратилди (бу борадаги маълумотлар мазкур мавзунинг 2-бандида баён этилди).
Бу моделда янги иқтисодиётга ўтишнинг умумий томонлари ва миллий хусусиятлари назарда тутилади, ислоҳотларнинг асосий йўналишлари белгиланади.
Республикада иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- мулкий муносабатларни ислоҳ қилиш;
- аграр ислоҳотлар;
- молия-кредит ва нарх-наво ислоҳоти;
- бошқариш тизимини ислоҳ қилиш ва бозор инфратузилмасини яратиш;
- ташқи иқтисодий алоқалар ислоҳоти;
- ижтимоий ислоҳотлар.
Иқтисодий ислоҳотларнинг бош бўғини мулкчилик муносабатларини тубдан ўзгартиришдир, чунки шу орқали кўп укладли иқтисодиёт ва рақобатлашиш муҳити шакллантирилади ҳамда бозор иқтисодиётига ўтишнинг шарт-шароитлари вужудга келтирилади. Шу сабабли Республикада мулкий муносабатларни ислоҳ қилишдан кўзда тутилган мақсад давлат мулки монополизмини тугатиш ва бу мулкни хусусийлаштириш ҳисобига кўп укладли иқтисодиётни реал шакллантиришдан иборат.[28]
Республикада иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг дастлабки босқичидаёқ қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишга устунлик берилди. Бунга қуйидагилар сабаб бўлди:
- Республикамиз иқтисодиётида аграр соҳа устунликка эгалиги, аҳолининг кўпчилиги қишлоқ хўжалигида бандлиги, иқтисодий ўсишнинг кўп жиҳатдан шу тармоқ аҳволига боғлиқлиги;
- Республика бутун саноат потенциалининг ярмига яқинини ташкил қиладиган саноатнинг кўпгина тармоқларини (пахта тозалаш, тўқимачилик, енгил, озиқ-овқат, кимё саноати, қишлоқ хўжалик машинасозлиги ва бошқалар) ривожлантириш истиқболлари бевосита қишлоқ хўжалигига боғлиқлиги;
- қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (асосан пахта) ҳозирги вақтда валюта ресурслари, республика учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, техника ва технология ускуналарини четдан сотиб олишни таъминлаётган асосий манба эканлиги;
- мустақиллик шароитида қишлоқ хўжалигининг озиқ-овқат муаммосини ҳал этишдаги ролининг ортиб бориши.
Мавжуд иқтисодий тизимнинг изчиллик билан бозор муносабатларига ўсиб ўтишида молия-кредит соҳасини ислоҳ қилиш алоҳида ўрин тутади. Молиявий муносабатларда давлат бюджети танқислигини камайтириб бориш, бюджетдан бериладиган дотациялар ва субсидияларни босқичма-босқич қисқартириш, биринчи даражали, энг зарур умумдавлат эҳтиёжлари учунгина бюджетдан маблағ ажратиш, халқ хўжалигини ривожлантиришда инвестиция кредитларидан кенг фойдаланиш ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ҳисобланади.
Иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг энг асосий муаммоларидан бири нархларни эркинлаштиришдир. Нархларнинг эркин шаклланиши учун нархлар тизимини ислоҳ қилиш ҳам зарурдир. Дастлаб давлат харид нархларининг амал қилиш доираси қисқартирилади ва кейин ички нархлар жаҳон нархларига мувофиқлаштириб борилади. Шунингдек, нархларни эркинлаштиришда хом-ашё ва маҳсулот айрим турларининг, нарх-наво билан аҳоли ва корхоналар даромадлари ўртасидаги тенгликка эришишга ҳаракат қилинади.
Нархлар ислоҳоти бошлангандан 1994 йилгача ҳамма турдаги хом ашё ва маҳсулотлар бўйича эркин нархларга ўтилди, барча истеъмол моллари нархи устидан давлат назорати бекор қилинди.
Ислоҳ қилишнинг дастлабки даврида (1992 йил) кенг доирадаги ишлаб чиқариш-техник воситаси бўлган маҳсулотлар, айрим турдаги халқ истеъмол моллари, бажарилган ишлар ва хизматларнинг келишилган нархлари ва тарифларга ўтилди. Аҳолини ҳимоялаш мақсадида чекланган доирадаги озиқ-овқат ва саноат товарлари нархларининг чегараси белгилаб қўйилди.
Нархлар ислоҳотининг навбатдаги босқичида (1993 йил) келишилган улгуржи нархларни давлат томонидан тартибга солиш тўлиғича тўхтатилди. Нархларни эркинлаштиришнинг охирги босқичида (1994 йил октябрь-ноябрь) халқ истеъмол моллари асосий турларининг нархи эркин қўйиб юборилди. Шундай қилиб, иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг биринчи босқичи нархларни тўлиқ эркинлаштириш билан тугади.
Иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бошқаришнинг тегишли тизимини яратишни талаб қилади. Шунга асосан республикада бутун иқтисодиётни, тармоқлар ва ҳудудларни бошқаришнинг энг мақбул ва ҳозирги даврга мос бўлган тузилмалари ишлаб чиқилди.
Кўплаб марказий иқтисодий органлар ва вазирликлар тугатилди (Давлат режа қўмитаси, Давлат таъминот қўмитаси, Давлат нархлар қўмитаси, Давлат агросаноат қўмитаси ва бошқа қўмита ҳамда вазирликлар) ёки уларнинг фаолияти тубдан қайта қурилди. Фаолияти тугатилган маъмурий аппаратлар ўрнига бозор иқтисодиётига хос янги бошқариш бўғинлари тузилди.
Бошқаришнинг маҳаллий даражасида (вилоят, туман, шаҳар) ижроия-бошқарув вазифаларини бажариш учун ҳокимлик жорий қилинди. Қуйи бўғин бошқарувида корхона ва ташкилотларга иқтисодий эркинлик берилиб, улар янгича иш услубига ўтди.
Ислоҳ қилиш натижасида таркиб топган бошқарув тизими бозор иқтисодиётига ўтиб бориш билан янада такомиллашиб ва ривожланиб боради.
Бозор ислоҳотлари бозор инфратузилмасини яратиш чора-тадбирларини ҳам қамраб олади. Бунда молия, банк-кредит тизими муассасалари, суғурта, аудиторлик, юридик ва консалтинг фирмалари ҳамда компанияларини, биржа тизимини яратиш тақозо қилинади.
Республикада бозор инфратузилмасини яратиш бир қатор йўналишлар бўйича борди. Биринчи йўналиш бўйича товар-хом ашё биржаси тизими ривожланди. Бу, ўз навбатида, брокерлик ва дилерлик идоралари, савдо уйлари, воситачи фирмалар пайдо бўлишига олиб келди.
Иккинчи йўналишда капитал бозорининг ишини таъминлайдиган тузилмалар вужудга келтирилди. Кредит ресурслари бозори ва валюта бозори вужудга келтирилди ҳамда давлатга қарашли бўлмаган суғурта компаниялари тузилди.
Учинчи йўналиш ишчи кучи бозорини шакллантиришдан иборат бўлиб, бу соҳада 240 дан ортиқ меҳнат биржасини ўз ичига олувчи катта тармоқ тузилди.
Бозор ислоҳотлари ташқи иқтисодий алоқаларга ҳам тегишлидир. Бу соҳада ислоҳотларни амалга ошириш борасида республиканинг замонавий ташқи иқтисодий комплекси мутлақо янгидан шакллантирилди, ташқи иқтисодий фаолиятни бошқаришнинг моҳият эътибори билан янги механизми вужудга келтирилди. Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиши зарур бўлган муассасалар (Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, божхоналар хизмати) барпо этилди. Республиканинг барча вазирликлари ва идоралари, корхоналарида ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи махсус бўлимлар, ташкилотлар ва фирмалар тузилди.
Амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асл мақсади инсонга муносиб яшаш ва фаолият кўрсатиш шароитларини вужудга келтиришдан иборат. Шу сабабли иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг бутун даври давомида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бўйича чора-тадбирлар кўриш объектив заруратдир.
Республикада аҳолини ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбирлари қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилди.
Биринчи йўналиш – нархлар эркинлаштирилиши ва пулнинг қадрсизланиш даражаси ортиб бориши муносабати билан даромадларнинг энг кам ва ўртача даражасини мунтазам ошириб бориш.
Иккинчи йўналиш – Республиканинг ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат моллари асосий турлари истеъмолини муайян даражада сақлаб туриш.
Учинчи йўналиш – ислоҳотларнинг дастлабки босқичида аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш.
Шундай қилиб, ислоҳотларнинг барча йўналишлари мавжуд иқтисодий тизимнинг изчиллик билан бозор иқтисодиётига ўсиб ўтишига қаратилди. Бу ислоҳотлар Ўзбекистоннинг мустақиллигини иқтисодий жиҳатдан таъминлаш, уни иқтисодий жиҳатдан ривожланган ва халқаро миқёсда обрў-эътиборли мамлакатга айлантиришга хизмат қилди. «Мамлакатимизда амалга оширилаётган бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш жараёнлари кўплаб нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан муносиб баҳоланмоқда. Мисол учун, ҳар йили дунёнинг 162 та мамлакати бўйича иқтисодий эркинлик индексини эълон қиладиган «Наследие» фонди халқаро рейтинг агентлигининг бу борадаги хулосаси эътиборга сазовор. Бу ташкилот 2000-2007 йилларда Ўзбекистонда эркинлаштириш индекси 18 пунктга яхшиланиб, 53 фоизни ташкил қилганини эътироф этади. Ҳеч шубҳасиз, бу кўрсаткич миллий иқтисодиётимизни эркинлаштириш соҳасида сезиларли даражада ривожланишга эришганимиздан далолат беради»[29].
Республика учун ижтимоий ҳимоялаш тизимини танлаб олишда халқнинг узоқ йиллар давомида қарор топган маънавий аҳлоқий қадриятлари, турмуш тарзи ва дунёқараш хусусиятлари ҳисобга олинади.
Шундай қилиб, ислоҳотларнинг барча йўналишлари мавжуд иқтисодий тизимнинг изчиллик билан бозор иқтисодиётига ўсиб ўтишига қаратилди. Бу ислоҳотлар Ўзбекистоннинг мустақиллигини иқтисодий жиҳатдан таъминлаш, уни иқтисодий жиҳатдан ривожланган ва халқаро миқёсда обрў-эътиборли мамлакатга айлантиришга хизмат қилади.
Асосий таянч тушунчалар:
Ўтиш даври – бир иқтисодий тизимдан бошқасига, мавжуд иқтисодий муносабатлардан бутунлай бошқа, янги иқтисодий муносабатларга ўтиш тақозо қилинадиган даврдир.
Бозор ислоҳотлари – бозор иқтисодиётини ва бозор муносабатларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир.
Иқтисодий ислоҳотлар – иқтисодиётда туб ўзгаришларни амалга оширишга қаратилган тадбирлар мажмуи.
Иқтисодий уклад – турли мулкчиликка асосланган хўжалик юритишнинг шакллари ва турлари.
Иқтисодиётни эркинлаштириш – нима ва қанча ишлаб чиқаришни қаерга, қандай баҳода сотишни тадбиркорнинг ўзи белгилаши лозим. Иқтисодиётнинг барча соҳалари ва тармоқларини эркинлаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг эркинлиги ва мустақиллигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун барча шарт-шароитларни яратиш демакдир.
Ислоҳотлар концепцияси – ижтимоий–иқтисодий ислоҳотларнинг асосий мақсад ва йўналишлари, уни амалга оширишнинг вазифалари ва стратегик йўлларининг умумий ғоясидир.
Иқтисодиётни барқарорлаштириш – танглик ҳолатларига барҳам бериш асосида макроиқтисодий мувозанатликни сақлаш ва ишлаб чиқаришни юксалтириш учун шарт-шароитларни вужудга келтиришдир.
Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар:
1. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг жаҳон тажрибасида синалган асосий йўллари (моделлари) ни таърифлаб беринг. Уларнинг умумий ва ўзига хос томонларини кўрсатинг.
2. Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтиш йўли қандай хусусиятларга эга? Республика иқтисодиётини ислоҳ қилишга қандай тамойиллар асос қилиб олинади?
3. Бозор муносабатларини босқичма-босқич қарор топтириш принципининг мазмунини батафсил тушунтиринг.Ҳар бир босқичнинг мақсад ва вазифаларини тўлароқ баён қилинг.
4. Республикада иқтисодиётни ислоҳ қилиш қандай йўналишлар бўйича амалга оширилади.Ҳар бир йўналиш бўйича ўзингизнинг фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.
5. Бозор муносабатларига ўтишда иқтисодий ислоҳотлар ўз олдига қандай вазифаларни қўяди? Бу вазифаларнинг тўлароқ тавсифини беринг.
6. Бозор иқтисодиётини шакллантириш даврида давлатнинг етакчилик фаолияти нимадан иборат эканлигини тушунтириб беринг.
7. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётини қарор топтиришнинг қандай давлат дастурларини биласиз? Улар бир-бири билан қандай боғланганлигини таҳлил қилинг.
8. Иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг мазмунини тушунтиринг. Республикамизда иқтисодиётни эркинлаштириш ўз олдига қандай вазифаларни қўяди?
9. Иқтисодиётни модернизациялаш ва ислоҳ этишнинг асосий устувор вазифаларини сўзлаб беринг.
7-МАВЗУ. ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ НАЗАРИЯСИ. БОЗОР
МУВОЗАНАТИ
Режа:
1. Талаб тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар. Талаб қонуни.
2. Таклиф тушунчаси. Таклиф миқдорига таъсир қилувчи омиллар. Таклиф қонуни.
3. Талаб миқдори ва таклиф миқдори ўртасидаги нисбатнинг ўзгариши. Бозор мувозанати.
Бозор иқтисодиётининг амал қилишида талаб ва таклиф қонунлари муҳим ўрин тутади. Талаб ва таклиф нархни шакллантиради, шу билан бирга нарх талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатни аниқлаб беради. Бу мавзуда аввало талаб ва таклифнинг ҳар қайсисига нарх таъсирини алоҳида-алоҳида қараб чиқамиз. Кейин талаб ва таклиф таъсирида мувозанатли нархнинг ўрнатилиши тушунтириб берилади. Бу ерда талаб ва таклиф қонунлари, уларнинг миқдорига таъсир этувчи омилларни, улар ўртасидаги мутаносибликни тушунтиришга алоҳида эътибор берилади.
Шунингдек, мавзунинг якунида талабнинг шаклланиши ва амал қилиши, унга таъсир этувчи омилларни ўрганишда иқтисодиёт назариясида муҳим йўналишлардан бирига айланган истеъмолчи ҳатти-ҳаракати назарияси билан танишиб чиқамиз.
1. Талаб тушунчаси ва
унинг миқдорига таъсир
қилувчи омиллар. Талаб қонуни
Эҳтиёж кишиларнинг ҳаётий воситаларига бўлган заруриятини ифодаловчи илмий категория сифатида тараққиётнинг ҳамма босқичлари учун умумий ва доимийдир. Унинг бозор иқтисодиёти шароитидаги тарихий кўриниши талаб тушунчасидир. Талаб эҳтиёждан фарқ қилиб, мустақил иқтисодий категория (илмий тушунча) сифатида амал қилади.
Эҳтиёжнинг фақат пул билан таъминланган қисми талабга айланади. Демак, талаб – бу пул билан таъминланган эҳтиёждир. Эҳтиёж зарур миқдордаги пул билан таъминланмаса, у «хоҳиш», «истак» бўлиб қолаверади. Талабнинг бир қатор муқобил вариантлари мавжуд бўлади, чунки нарх ўзгариши билан товарнинг сотиб олинадиган миқдори ҳам ўзгаради. Шу боғлиқликдан келиб чиқиб, талабга қуйидагича таъриф бериш мумкин: маълум вақт оралиғида, нархларнинг мавжуд даражасида истеъмолчиларнинг товар ва хизматлар маълум турларини сотиб олишга қодир бўлган эҳтиёжи талаб дейилади.
Талаблар турлича бўлиб, одатда бир хил товар ёки хизматларга бўлган талабнинг икки тури фарқ қилинади: якка талаб ва бозор талаби. Ҳар бир истеъмолчининг, яъни алоҳида шахс, оила, корхона, фирманинг товарнинг шу турига бўлган талаби якка талаб дейилади. Бир қанча (кўпчилик) истеъмолчиларнинг шу турдаги товар ёки хизматга бўлган талаблари йиғиндиси бозор талаби дейилади.
Якка талаб ҳам, бозор талаби ҳам миқдор жиҳатдан аниқланади. Лекин бу миқдор ҳар доим ҳам бир хил бўлиб турмайди, балки ўзгарувчан бўлади. Талаб миқдорининг ўзгаришига бир қанча омиллар таъсир қилади. Уларнинг ичида энг кўп таъсир қиладиган омил нарх омилидир.
Нарх ва сотиб олинадиган товарлар миқдори ўртасидаги бўладиган боғлиқликни қуйидаги 2-жадвал маълумотлари асосида қараб чиқамиз.
2-жадвал.
Нарх ва сотиб олинадиган товар миқдори ўртасидаги боғлиқлик.
Бир кг ун нархи (сўм) |
1 ой давомида унга бўлган якка талаб миқдори (кг) |
1 ой давомида унга бўлган бозор талаби миқдори (тн) |
350 300 250 200 150 |
10 20 30 50 60 |
1,0 2,0 3,0 5,0 6,0 |
Жадвал маълумотлари товар нархининг пасайиши сотиб олинадиган товар миқдорининг ўсишига ва аксинча, нархнинг ўсиши талаб миқдорининг камайишига олиб келишини кўрсатади. Маҳсулот нархи ва сотиб олинадиган товар миқдори ўзгариши ўртасида бўладиган тескари ёки қарама-қарши боғлиқлик талаб қонуни дейилади.
Товар нархи ва унинг харид қилинадиган миқдори (талабнинг) ўртасидаги тескари боғлиқликни оддий икки ўлчамли графикда ҳам тасвирлаш мумкин: ётиқ чизиқ талаб миқдорини, тик чизиқ нархни кўрсатади (3-чизма).
сўм
350 300 250 200 150 100 50 0
|
P D
D
1,0 2,0 3,0 4,0 5,0 6,0 Q, тонна |
3-чизма. Талаб эгри чизиғи.
Графикдаги DD чизиқ нарх ва талаб ҳажми ўртасидаги тескари боғлиқликни тасвирий акс эттиради.
Графикдаги ҳар бир нуқта товарнинг аниқ нархи ва истеъмолчи шу нархда сотиб олиши мумкин бўлган товар миқдорини кўрсатади.
Нарх ва талаб ҳажмининг ўзгариши ўртасидаги тескари боғлиқликни кўрсатувчи бу чизиқ талаб эгри чизиғи дейилади.
Талаб миқдорига нархдан ташқари таъсир қилувчи омиллар. Талаб ҳажмининг ўзгариши фақат товар нархига эмас, балки бошқа бир қатор омилларга ҳам боғлиқ бўлади. Бу омиллар талабнинг нархдан ташқари омиллари дейилади.
Талабга нархдан ташқари қуйидаги асосий омиллар таъсир кўрсатади:
1) истеъмолчининг диди;
2) бозордаги истеъмолчилар сони;
3) истеъмолчининг даромадлари;
4) бир-бирига боғлиқ товарларнинг нархи;
5) келажакда нарх ва даромадларнинг ўзгариши эҳтимоли.
Бу омилларнинг ўзгариши талаб ҳажмининг ўзгаришига қандай таъсир кўрсатишини қараб чиқамиз.
1. Бирор маҳсулотга истеъмолчи дидидаги ижобий ўзгариш рўй берса, нархнинг тегишли даражасида унга бўлган талаб ортади. Истеъмолчи дидига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатлар талабнинг қисқаришига олиб келади.
2. Ўз-ўзидан аниқки, бозорда истеъмолчилар сони кўпайса, талаб ортади, истеъмолчиларнинг сони камайса, талаб қисқаради. Масалан, алоқа воситаларининг такомиллашуви халқаро молиявий бозор доирасини, ундаги қимматли қоғозларнинг олди-сотди жараёнларида иштирок этувчилар сонини мислсиз кенгайтиради ҳамда акция ва облигация каби молиявий активларга бўлган талабнинг ўсишига олиб келади. Туғилиш даражасининг пасайиши болалар боғчаси ва мактабга бўлган талабни камайтиради.
3. Пул даромади ўзгаришининг талаб ҳажмига таъсири бошқа омилларга қараганда анча мураккаб. Пул даромадининг ортиши жуда кўп товарларга талабни нисбатан оширади, даромаднинг камайиши эса бундай товарларга талабни камайтиради. Даромад ошса, унинг ўсишига қараб истеъмолчилар аксарият ҳолларда нархи юқори бўлсада, кўпроқ сифатли товарларни харид қилишга ҳаракат қилишади. Бунда улар нон, картошка, карам каби маҳсулотларни камроқ сотиб олишлари мумкин. Чунки ортиқча даромад уларга анча юқори оқсил таркибига эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, масалан, гўшт ва сут маҳсулотлари харид қилиш имконини беради. Даромаднинг ўзгариши билан талаб миқдори тўғри боғлиқликда ўзгарадиган товарлар олий тоифали товарлар дейилади.
Даромадлар ўзгариши билан талаб миқдори тескари боғлиқликда ўзгарадиган товарлар паст тоифали товарлар дейилади.
Истеъмолчилар даромади ва улар томонидан сотиб олинадиган товарлар миқдори ўртасидаги боғлиқлик немис иқтисодчиси ва статисти Эрнст Энгель (1821-1896) томонидан чуқур тадқиқ этилган. Шунга кўра, истеъмолчи даромади билан у томонидан сотиб олиниши мумкин бўлган товарлар миқдори ўртасидаги ўзаро боғлиқлик Энгель қонуни дейилади.
Бу қоннуннинг амал қилишини Энгель эгри чизиғи орқали ифодалаш мумкин (4-чизма). Олий тоифали ёки нормал товарлар учун Энгель эгри чизиғи ўсувчан кўринишида бўлади. Ҳақиқатан ҳам, аҳоли даромадлари ўсиб бориши билан бу турдаги товарлар кўпроқ харид қилинади. Паст тоифали товарлар учун Энгель эгри чизиғи пасаювчан кўринишда бўлиб, даромадлар ошиб бориши билан истеъмолчилар уларни камроқ миқдорда сотиб оладилар. Агар товарнинг истеъмоли даромад даражасига боғлиқ бўлмаса, у ҳолда Энгель эгри чизиғи тик ҳолда бўлади.
Чизмадан кўринадики, истеъмолчининг бир ойлик даромади 10 минг сўмдан 20 минг сўмга ошганда, у сотиб олган маҳсулот миқдори 1 донадан 2 донага, 20 минг сўмдан 30 минг сўмга ошганда 2 донадан 4 донага ошмоқда. Даромадларнинг кейинги ўсиши билан товарлар сотиб олиш ҳажмининг ўсиши секинламоқда: 30 минг сўмдан 40 минг сўмгача – 4 донадан 6 донагача, 40 минг сўмдан 50 минг сўмгача – 6 донадан 7 донагача. Даромаднинг бундан юқори даражаларида эса сотиб олиш ҳажмининг ўсиши бутунлай тўхтаган (даромаднинг 60 минг сўм ва ундан юқори даражаларида мазкур товарнинг 7 донаси сотиб олинмоқда).
Даромад, минг сўм
100
90
80
70
60
50
40
30
20
10
0 1 2 3 4 5 6 7 8 Товар миқдори, дона
4-чизма. Энгель эгри чизиғи.
Энгель эгри чизиғи истеъмолчилар пул даромадлари ўзгаришининг талабга қандай таъсир қилиши тўғрисида ахборот беради. Бу ахборот товар ишлаб чиқарувчилар учун ўз товарларининг мумкин бўлган сотиш ҳажми ва бозор конъюнктурасини баҳолашда муҳим аҳамият касб этади.
4. Ўзаро боғлиқ товарлар нархи ўзгаришининг талабга таъсирини ўрганишда уларни икки гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқ бўлади: 1) ўзаро бир-бирини алмаштирувчи ёки ўринбосар товарлар; 2) ўзаро бир-бирини тўлдирувчи товарлар.
Ўзаро бир-бирини алмаштирувчи товарлардан бирининг нархини ўзгариши билан бошқасига бўлган талабнинг ўзгариши тўғри боғлиқликда бўлади. Масалан, сариёғ нархининг ошиши маргаринга бўлган талабнинг ортишига олиб келади. Сариёғ нархининг пасайиши эса маргаринга бўлган талабни камайтиради.
Ўзаро бир-бирини тўлдирувчи товарлардан бирининг нархини ўзгариши билан бошқасига бўлган талабнинг ўзгариши тескари боғлиқликда бўлади. Масалан, агар автомобилнинг нархи ошса, бензинга бўлган талаб қисқаради. Аксинча, автомобилнинг нархи тушса, бензинга бўлган талаб ошади.
5. Келгусида истеъмолчи даромадлари, товар нархи ўзгаришининг кутилиши ва товарлар миқдорининг етарли бўлиши ёки бўлмаслиги каби омиллар талаб ҳажмини ўзгартириши мумкин. Келгусида нархнинг нисбатан ошишининг кутилиши, истеъмолчи жорий талабининг ошишига олиб келади. Аксинча, нархнинг пасайиши ва даромаднинг кўпайишининг кутилиши товарларга бўлган жорий талаб ҳажмининг қисқаришига сабаб бўлади.
Шу ўринда, глобал молиявий-иқтисодий инқироз ҳам жаҳон ва миллий бозорлардаги талаб ҳажмига салбий таъсир кўрсатиб, аксарият ҳолларда унинг қисқаришига олиб келаётганлигини таъкидлаш ўринлидир. Жумладан, мазкур инқирознинг Ўзбекистонга таъсир оқибати ҳам жаҳон бозорида экспорт маҳсулотларимизга бўлган талабнинг пасайиши орқали намоён бўлади. Шунга кўра, 2009-2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар дастурида «жаҳон бозорида талаб пасайиб бораётган бир шароитда, ички бозорда талабни рағбатлантириш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолиш»[30] вазифаси белгилаб берилган.
2. Таклиф тушунчаси. Таклиф миқдорига таъсир қилувчи омиллар. Таклиф қонуни
Маълум вақт оралиғидаги нархларнинг муайян даражасида ишлаб чиқарувчи ёки сотувчилар томонидан маълум турдаги товар ва хизматларнинг бозорга чиқарилган миқдори таклиф дейилади. Нарх ўзгариши билан сотишга чиқариладиган маҳсулот миқдори ҳам ўзгариши сабабли талаб каби таклифнинг ҳам бир қатор муқобил вариантлари мавжуд бўлади. Алоҳида ишлаб чиқарувчи ҳамда бозор таклифини ифодаловчи мисол 5-жадвалда кўрсатилган.
Таклиф нархларнинг турли даражасида қанча миқдордаги маҳсулотнинг сотишга чиқарилишини кўрсатади.
Нархнинг ошиши билан шунга мос равишда сотишга чиқариладиган товарлар таклифи миқдори ҳам ортади, нархнинг тушиши билан таклиф ҳажми қисқаради. Нархнинг ўзгариши билан таклиф этилаётган товар миқдорининг тўғри боғлиқликдаги ўзгариши таклиф қонуни дейилади.
5-жадвал. Нарх ва таклиф миқдори ўртасидаги боғлиқлик.
1 кг ун нархи (сўм) |
1 ой давомида уннинг якка таклифи миқдори (кг) |
1 ой давомида уннинг бозор таклифи миқдори (тн) |
350 300 250 200 150 |
60 50 30 20 10 |
6,0 5,0 3,0 2,0 1,0 |
Истеъмолчи учун нархнинг ошиши тўсиқ ролини ўйнаса, ишлаб чиқарувчи учун рағбатлантириш вазифасини бажаради.
Нарх даражаси ва таклиф миқдори ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқликни кўрсатувчи маълумотларни графикда ифодалаб, таклиф эгри чизиғини тасвирлаш мумкин (6-чизма).
Р,сўм
S
350
300
250
200
150 S
100
50
0
1,0 2,0 3,0 4,0 5,0 6,0 Q, тонна
6-чизма. Таклиф эгри чизиғи.
Бозорда таклиф қилинадиган товар ҳажмига нархдан ташқари бир қатор омиллар ҳам таъсир қилади. Бу омилларнинг асосийлари қуйидагилар:
1) ресурсларнинг нархи;
2) ишлаб чиқариш технологияси;
3) солиқ ва субсидиялар;
4) бошқа товарларнинг нархи;
5) нарх ўзгаришининг кутилиши;
6) бозордаги сотувчилар сони.
Мазкур омиллардан бир ёки бир нечтасининг ўзгариши таклиф ҳажмининг ўзгаришини тақозо қилади.
Таклифга таъсир қилувчи омилларни алоҳида-алоҳида қараб чиқамиз.
1. Ресурсларнинг нархи. Ишлаб чиқариш харажатлари ва таклиф ўртасида мустаҳкам ўзаро боғлиқлик мавжуд. Ресурс нархларининг пасайиши ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради ва таклифни оширади. Аксинча, ресурсларга нархнинг ошиши ишлаб чиқариш харажатларини оширади ва таклифни қисқартиради. Масалан, минерал ўғитлар нархининг пасайиши буғдой таклифини оширади, ёмғирлатиб суғориш харажатларининг ошиши маккажўхори дони таклифини қисқартиради.
2. Ишлаб чиқариш технологияси. Технологияларнинг такомиллашуви маҳсулот бирлигини анча самарали ишлаб чиқаришга имкон беради. Ресурсларнинг мавжуд нархида ишлаб чиқариш харажатлари камаяди ва таклиф кўпаяди. Масалан, пахта зараркунандаларига қарши анча самарали биологик усулларнинг яратилиши пахта толасининг миқдорини ва сифатини, бинобарин таклифини оширади.
3. Солиқлар ва субсидиялар даражаси. Кўпчилик солиқлар ишлаб чиқариш харажатлари таркибига киради. Шу сабабли солиқларнинг ошиши ишлаб чиқариш харажатларини оширади ва таклифни қисқартиради. Масалан, импорт товарларга бож тўловларининг ошиши унинг таклифини қисқартиради. Аксинча, давлат қандайдир товар ишлаб чиқариш ёки бирор соҳага субсидия берса, бу амалда харажатларни камайтиради ва унинг таклифини оширади.
4. Бошқа товар нархи. Бошқа товарлар нархларининг ўзгариши ҳам мазкур товар таклифини ўзгартиради. Масалан, қўй гўшти нархининг пасайиши мол гўшти таклифини оширади. Аксинча, мол гўшти нархининг тушиши қўй гўшти таклифини оширади.
5. Нарх ўзгаришининг кутилиши. Келгусида маҳсулот нархининг ўзгаришининг кутилиши ҳам ишлаб чиқарувчининг бугунги кундаги бозорга маҳсулот етказиб бериш хоҳишига таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, келажакда нефт нархининг кескин пасайишининг кутилиши нефтнинг таклифини пасайтиради.
6. Ишлаб чиқарувчилар (сотувчилар) сони. Товар ишлаб чиқарувчилар қанчалик кўп бўлса, таклиф қилинадиган маҳсулот миқдори шунчалик кўп бўлади. Тармоқдаги ишлаб чиқарувчилар сони ортиб бориши таклифни кўпайтиради, чунки товар ишлаб чиқариш кўпаяди.
Таклиф ҳажмининг ўзгаришига товарнинг сақланиш хусусияти, сақлаш харажатлари ва транспорт-ташиш имкониятлари ҳам таъсир кўрсатади. Масалан, узоқ вақт сақлаб бўлмайдиган қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун таклиф камдан-кам ўзгарувчан бўлади.
Ишлаб чиқариш жараёнининг хусусияти, табиий ресурсларнинг мавжуд даражаси ҳам таклифга таъсир кўрсатади. Масалан, нархнинг ўзгаришига жавобан ишлаб чиқаришни кенгайтириш ёки бошқа хил маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш имконияти мавжуд бўлса таклиф ўзгаради. Қишлоқ хўжалигига яроқли бўлган ерлар чекланган бўлса, унинг нархи (рента) қанчалик ошмасин, ер таклифини ошириб бўлмайди.
Ижодий касб соҳа ходимларининг (масалан, олимлар, шоирлар, ёзувчилар, мусаввирлар ва бошқалар) меҳнат маҳсули ва ноёб санъат асарларининг таклифи ҳам ноўзгарувчан бўлади.
3. Талаб миқдори ва таклиф миқдори
ўртасидаги
нисбатнинг ўзгариши. Бозор мувозанати
Биз юқорида турли омиллар таъсирида талаб ва таклиф миқдорининг ўзгариб туришини кўрдик. Лекин талаб билан таклиф миқдорлари бир-бирлари билан доимо маълум нисбатда бўлади, бу нисбатлар ўзгариб туради. Баъзан талаб миқдори таклиф миқдоридан ошиб кетиб, нарх кўтирилса, айрим пайтда таклиф миқдори талаб миқдоридан ошиб кетиб, нарх пасайиб қолади. Талаб миқдори билан таклиф миқдори ўртасидаги нисбат бир-бирига тенг бўлган ҳолат бозор мувозанати дейилади. Бозор мувозанати вужудга келган ҳолда шаклланган нарх бозор нархи дейилади. Баъзан уни мувозанатлашган нарх ҳам деб юритилади. Бозор мувозанати ва мувозанатли нарх ҳар доим мавжуд бўлиб турмайди, уларга таъсир қилувчи кўплаб омиллар мувозанатликнинг бузилишига сабаб бўлади. Аммо иқтисодиётда ушбу мувозанатга доимо интилиш мавжуд бўлади.
Талаб ва таклиф тушунчалари таҳлили, бизга сотувчи ва харидорлар манфаатлари мос келишини қараб чиқишга ўтиш имконини беради. Мос келишлик ўз ифодасини мувозанатли нархда топади.
Олдинги бандларда кўриб чиқилган талаб ва таклиф эгри чизиқларини битта графикка жойлаштириб бозор мувозанатли нуқтасини ҳосил қиламиз (7-чизма):
Тб=Тф=Нм=Мм, бу ерда: Тб - талаб, Тф - таклиф, Нм - мувозанатли нарх, Мм – товарнинг мувозанатли миқдори.
сўм
350 300 250 200 150 100 50 0
|
P D ортиқча ишлаб чиқариш S
E
S D тақчиллик
1,0 2,0 3,0 4,0 5,0 6,0 Q, тонна |
7-чизма. Мувозанатли нарх.
Графикда Е нуқатга мувозанатли нарх (Нм) ва маҳсулотнинг муозанатли миқдори (Мм) мос келади. Яъни, нарх 250 сўм бўлганда, харидорлар мазкур товар (ун) дан 3 тонна сотиб олишга, сотувчилар эса 3 тонна унни бозорга чиқаришига тайёр бўлади. 200 сўмлик нархда сотувчилар ва харидорлар аҳволи бутунлай ўзгаради: сотувчилар фақат 2 тонна унни сотишга, харидорлар эса 5 тонна сотиб олишга тайёр бўлади ва ҳоказо.
Графикда нархнинг 350 сўм даражасидаги бозор ҳолати товарлар ортиқча ишлаб чиқарилишини кўрсатади ва тўйинган бозорни ифодалайди. Аксинча, 150 сўм даражасидаги бозор ҳолатида товар тақчиллиги (дефицит) вужудга келади ва тақчил товар бозорини тавсифлайди.
Мувозанатли нархни тушуниб олиш учун вақт омили катта аҳамиятга эга бўлади. Шу сабабли бозордаги бир зумлик, қисқа даврли ва узоқ даврли мувозанатлик ҳолатни фарқлаш зарур.
Бир зумлик мувозанат учун тақдим қилинадиган товарларнинг ўзгармас ёки доимий миқдори хос. Бу ишлаб чиқаришнинг бозор вазиятига тез, бирданига мослаша олмаслиги билан боғлиқ.
Қисқа даврли мувозанатликни, ишлаб чиқариш ва таклифни вақтинчалик амал қилувчи омиллардан фойдаланиш асосида кўпайтириш имкониятини тақозо қилади.
Бундай вақтинчалик омилларга иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам кунлари ишлаш, иш сменасини кўпайтиришлар киради.
Узоқ даврли мувозанатлик ўзгариши узоқ муддатли даврдаги омиллардан фойдаланишни тақозо қилади. Бунда ишлаб чиқаришни қайта қуроллантириш, янгилаш ва қўшимча қувватларни вужудга келтириш билан боғлиқ инвестициялар ҳақида гап боради. Бу даврда янги корхоналарни қуриш ҳамда мазкур бозорда янги корхоналарнинг пайдо бўлиши ҳам мумкин бўлади.
Истеъмолчининг товар нархларининг ўзгаришига сезгирлик даражасини аниқлашда нархли эгилувчанлик тушунчасидан фойдаланилади. Айрим маҳсулотлар нархидаги унча сезиларли бўлмаган ўзгаришлар сотиб олинадиган маҳсулот миқдорида катта ўзгаришлар бўлишига олиб келиши мумкин. Бундай маҳсулотларга талаб нисбатан эгилувчан дейилади. Бошқа хил маҳсулотлар нархидаги сезиларли ўзгариш харид миқдорида фақат катта бўлмаган ўзгаришларга олиб келиши мумкин.
Талаб ҳажмига таъсир қилувчи бошқа омиллар ўзгармай қолган шароитда нархнинг 1% га ўзгариши талабнинг неча фоизга ўзгаришини ифодаловчи кўрсаткич талабнинг нарх бўйича эгилувчанлиги кўрсаткичи дейилади. Бу кўрсаткич кўпинча оддий қилиб талабнинг эгилувчанлиги деб аталади.
Талабнинг нарх бўйича эгилувчанлиги (Эт) даражаси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
,
Бу ерда: DQ – талаб миқдорининг фоизли ўзгариши;
DР – нархларнинг фоизли ўзгариши.
Талаб эгилувчанлигини белгилаб берувчи бир қатор омиллар мавжуд бўлади. Уларнинг асосийлари қуйидагилар:
1. Маҳсулотларнинг ўрнини босувчанлиги. Истеъмолчига бирор маҳсулотнинг ўрнини босувчи бошқа маҳсулотлар кўпроқ тавсия қилинса, унга талаб шунча эгилувчан бўлади. Масалан, соф рақобатли бозорда таклиф қилинадиган маҳсулотларнинг жуда кўп ўрнини босувчилари мавжуд бўлади, шу сабабли ҳар бир алоҳида сотувчи маҳсулотларига талаб бутунлай эгилувчан бўлади.
2. Маҳсулот қиймати (нархи)нинг истеъмолчи даромадидаги салмоғи. Истеъмолчи даромадида маҳсулотлар нархи қанчалик ката ўринни эгалласа, унга талаб шунча юқори эгилувчан бўлади. Масалан, дафтар ёки қалам нархининг 10 фоизга ўсиши бир неча сўмни ташкил қилади ва бу талаб билдирган маҳсулот миқдорида жуда кам ўзгариш бўлишига олиб келади. Шу билан бирга, автомобиль ёки уй нархининг 10 фоизга ўсиши мос равишда 0,5 ёки 1,5 млн. сўмни ташкил қилади. Нархларнинг бундай ошиши жуда кўп оилалар бир неча йиллик даромадининг ката қисмини ташкил қилади ва, айтиш мумкинки, бу сотиб олинадиган маҳсулот миқдорини сезиларли равишда камайтиради.
3. Маҳсулотларнинг истеъмол хусусиятлари. Зеб-зийнат буюмларига талаб одатда эгилувчан, ҳаётий зарур буюмларга эса талаб ноэгилувчан ҳисобланади. Масалан, нон ва электр энергияси зарурий истеъмол буюмлари ҳисобланади, шу сабабли улар нархининг ошиши нон ёки электр энергиясини истеъмол қилишнинг кескин камайишига олиб келмайди. Бошқа томондан зеб-зийнат буюмларига нархлар ошганда уларни осонлик билан истеъмолдан чиқариб ташлаш мумкин.
4. Вақт омили. Қарор қабул қилиш учун вақт оралиғи қанча узоқ бўлса, маҳсулотга талаб шунча эгилувчан бўлади. Масалан, агар мол гўштининг нархи 10%га кўтарилса, истеъмолчи уни харид қилишни бирданига қисқартирмаслиги мумкин. Лекин бир қанча вақт ўтиши билан у ўзининг мойиллигини товуқ гўшти ёки балиққа ўтказиши мумкин.
Шунингдек, даромад бўйича талаб эгилувчанлиги ҳам мавжуд. Даромадлар кўпайиши билан товар ва хизматларга бўлган талаб ҳам ошади. Бундан кўринадики, даромад талабга таъсир кўрсатади. Бу таъсир даражасини аниқлаш учун даромад бўйича талаб эгилувчанлиги кўрсаткичидан фойдаланилади.
Истеъмолчи даромадининг 1% га ўзгариши талабнинг неча фоизга ўзгаришини ифодаловчи кўрсаткич талабнинг даромад бўйича эгилувчанлиги кўрсаткичи дейилади ва қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
,
Бу ерда: DQ – талаб миқдорининг фоизли ўзгариши;
DД – даромаднинг фоизли ўзгариши.
Таклиф ҳажмига таъсир қилувчи бошқа омиллар ўзгармай қолган шароитда, нархнинг 1%га ўзгариши таклифнинг неча фоизга ўзгаришини ифодаловчи кўрсаткич таклифнинг нарх бўйича эгилувчанлиги кўрсаткичи дейилади. Бу кўрсаткич кўпинча оддий қилиб таклифнинг эгилувчанлиги деб ҳам аталади.
Таклифнинг нарх бўйича эгилувчанлиги (Этф) даражаси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
,
Бу ерда: DQ – таклиф миқдорининг фоизли ўзгариши;
DР – нархларнинг фоизли ўзгариши.
Таклиф эгилувчанлигига таъсир кўрсатувчи муҳим омил, маҳсулотга нархнинг мавжуд ўзгаришини ҳисобга олиш учун зарур бўлган вақт оралиғи ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчи нархнинг мавжуд ўзгаришига мослашиш учун қанчалик узоқроқ вақтга эга бўлса, ишлаб чиқариш ҳажми шунчалик катта ўзгаради ва шунга мос равишда таклифнинг эгилувчанлиги ҳам юқори бўлади. Биз юқорида вақт омилининг жуда қисқа, қисқароқ ва узоқ муддатли даврларидаги таклифнинг ўзгаришига таъсирини таҳлил қилиб берган эдик. Бу таъсир таклифнинг эгилувчанлигида ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолади.
Ҳозирда иқтисодиёт назариясига оид кўплаб дарслик ва ўқув қўлланмаларда бозор талабининг шаклланиши ва намоён бўлишини истеъмолчининг ҳатти-ҳаракати орқали тушунтиришга ҳаракат қилинмоқда. Бунда олдиндан ғарб адабиётларида мавжуд бўлиб келган турли назариялардан фойдаланиб, истеъмолчи ҳатти-ҳаракати назарияси алоҳида йўналиш сифатида баён этилмоқда.[31] Талабаларни мазкур назариянинг моҳияти билан таништириш мақсадида унинг асосий тушунчаларини кўриб чиқамиз.
Истеъмолчининг бозордаги ҳатти-ҳаракати сўнгги қўшилган нафлилик назарияси ҳамда истеъмолчи танлови назарияси орқали изоҳланади. Cўнгги қўшилган нафлилик назариясининг мазмуни билан 4-мавзуда батафсил танишиб чиққан эдик. Бу назария ёрдамида истеъмолчининг манфаати нуқтаи-назаридан унинг афзал кўриши қоидалари баён этилади.
Агар нафлиликка истеъмолчи ўлчами билан қаралса, у истеъмолчининг бирон-бир неъматни истеъмол қилишидан олинадиган қониқишни англатади. Истеъмолчи томонидан ўзи учун турли товарларнинг нафлилик даражасининг баҳоланиши истеъмолчининг афзал кўриши дейилади.
Нафлилик функцияси маълум миқдордаги товарларга бошқа бир миқдордаги таққослашни билдиради. Нафлиликни мутлоқ кўрсаткичларда ўлчашнинг аҳамияти бўлмай, истеъмолчи танловини нафлилик даражасининг кетма-кет жойлашуви билан изоҳлаш мумкин. Бир тўпламдаги товарлар нафлилиги бошқасидан қай даражада афзаллигини кўрсатиб бериш мумкин эмас.
Нафлилик функцияси истеъмол қилинаётган товарлар(X,Y)дан олинаётган нафлиликнинг ҳосиласини ифодалайди:
.
Сўнгги қўшилган нафлилик – муайян неъматнинг навбатдаги бирлигини истеъмол қилишдан олинган қўшимча нафлиликдир. Сўнгги қўшилган нафлилик умумий нафлиликнинг ўсган қисмидан иборат экан, у нафлилик функциясининг ҳосиласи ҳисобланади. Муайян эҳтиёжни қондирувчи ҳар бир навбатдаги неъмат олдингисига қараганда камроқ нафлиликка эга бўлади. Неъматларнинг чекланган миқдори шароитида эса доимо эҳтиёжни энг кам даражада қондирувчи «сўнгги нусхаси» мавжуд бўлади.
Сўнгги қўшилган нафлилик пасайиб бориш тенденциясига эга бўлиб, бу иқтисодий тамойил сифатида ифода этилади. Мазкур тамойилнинг моҳияти шундан иборатки, агар алоҳида олинган якка истеъмолчининг ҳолатидан келиб чиқилса, неъматларни истеъмол қилиш ҳажмининг кўпайиб бориши билан, маълум вақтдан бошлаб, муайян неъматнинг навбатдаги бирлигини истеъмол қилишдан олинган қўшимча нафлилик олдингисига нисбатан камайиб боради.
Киши қанчалик кўп миқдордаги товарни истеъмол қилса, у шунчалик кўп ялпи нафлиликка эга бўлади. Ялпи (умумий) нафлилик сўнгги қўшилган нафлилик кўрсаткичларини жамлаш орқали аниқланади. Агар истеъмолчи манфий сўнгги қўшилган нафлиликка эга бўлса, у ҳолда ялпи нафлилик камаяди.
Сўнгги қўшилган нафлиликнинг пасайиб бориш қонунини истеъмол қилинган музқаймоқ мисолида 11-жадвал орқали ифодалаш мумкин.
11-жадвал.
Музқаймоқ истеъмол қилишдан олинган сўнгги қўшилган ва ялпи нафлилик
Истеъмол қилинган музқаймоқлар сони |
Сўнгги қўшилган нафлилик (MU) |
Ялпи нафлилик (U) |
0 1 2 3 4 5 6 |
- 4 3 2 1 0 -3 |
0 4 7 9 10 10 7 |
Жадвалдан кўринадики, мусбат ишорали сўнгги қўшилган нафлиликнинг ошиб бориши билан, ялпи нафлилик миқдори ўсиб бормоқда. Бироқ, бу ўсиш суръати музқаймоқларнинг навбатдаги сони қўшилиши билан пасайиб бормоқда. Манфий ишорали сўнгги қўшилган нафлилик ялпи нафлиликнинг қисқаришига олиб келмоқда.
Истеъмолчи товарларнинг турли тўпламини харид қилишда доимо нафлиликни максималлаштириш қоидасига амал қилади. Бу қоиданинг мазмуни қуйидагича баён этилади: истеъмолчи ўзининг даромадини шундай сарфлаши керакки, даромад тўлиқ сарфланган ҳолатда товарни харид қилишдан олинган сўнгги қўшилган нафлиликнинг товар нархига нисбати барча товарлар учун бир хил қийматга эга бўлиши лозим, яъни:
,
бу ерда: MU – X ва Y товарларнинг сўнгги қўшилган нафлилиги; P – уларнинг нархи.
Бу қоида истеъмолчининг мувозанатли ҳолатини ифодалайди.
Истеъмолчи ўзининг ўз диди ва руҳиятига кўра турли хил товарлар тўпламини маъқул кўриши мумкин. Бунда у товарларнинг маълум бир тўпламини бошқа бирига таққослаб кўради. Истеъмолчи танловини тушунтиришда бефарқлик эгри чизиғи муҳим роль ўйнайди.
Бефарқлик эгри чизиғи эҳтиёжларни бир хил даражада қондирилишини таъминловчи истеъмол тўпламлари йиғиндисини намоён этади. Яъни, истеъмолчи учун бефарқлик эгри чизиғида жойлашган товарлар тўпламини танлашда фарқ мавжуд бўлмайди.
Бефарқлик эгри чизиғи пасайиб борувчи кўринишда бўлади. Бефарқлик эгри чизиғининг пасайиб бориши шу билан изоҳланадики, танланиши лозим бўлган ҳар иккала товар ҳам истеъмолчи учун нафли ҳисобланади. Шунга кўра, бир товарлар тўплами (масалан, А)дан бошқа бир товарлар тўплами (масалан, В га) томон ҳаракат қилиб, истеъмолчи нафлилик миқдорини оширади. Бироқ, айни пайтда худди шунча миқдордаги нафлиликка эга бўлган А товардан воз кечади. Қисқаси, В товар қанчалик кўп бўлса, А товар шунчалик оз бўлади, чунки А ва В товарлар ўртасида тескари алоқа мавжуд. Ўзгарувчилари ўртасида тескари алоқа мавжуд бўлган ҳар қандай эгри чизиқ эса пасайиб борувчи кўринишда бўлади.
Агар истеъмолчининг А ва В товарларнинг барча тўпламлари бўйича афзал кўришларини эгри чизиқлар орқали тасвирланса, бефарқлик картаси ҳосил бўлади. Ҳар бир бефарқлик эгри чизиғи киши ҳар бирига бир хилда қарайдиган товарлар тўпламини ифодалайди. 12-чизмада бефарқлик картасининг бир қисмини акс эттирувчи учта бефарқлик эгри чизиғи тасвирланган. И3 бефарқлик эгри чизиғи эҳтиёжларни қондирилишининг энг юқори даражасини акс эттиради.
Эҳтиёжларнинг ҳар бир даражасига кўра чексиз бефарқлик эгри чизиғи мавжуд бўлиши мумкин. Биз содда кўринишда фақат учта эгри чизиқни ифодаладик. Бу уч эгри чизиқ товарлар тўпламининг ранжировкаси (тартибини) таъминлайди. Ранжирлаш тўпламларни афзалликнинг энг юқори даражасидан энг кам томонга йўналтирилган тартибда қўйиб чиқади. Бироқ, бу тартиб бир тўпламнинг бошқа биридан нечоғлиқ афзаллигини кўрсатиб бера олмайди.
Истеъмолчи ҳатти-ҳаракатини тушунишда истеъмолчи бюджетининг чекланганлиги муҳим аҳамият касб этади. Бюджет чекланганлиги истеъмолчининг муайян пул даромадлари мавжудлиги шароитида нархларнинг муайян даражасида у ёки бу турдаги товарларнинг маълум чекланган миқдорини сотиб олиш имконияти орқали ифодаланади. Истеъмолчи бюджетининг чекланганлигини графикда икки турдаги товарни сотиб олишнинг турли комбинацияларини кўрсатувчи бюджет чизиғи шаклида ҳам акс эттириш мумкин.
В
·С
·В · А И3 И2 И1 0 А |
12-чизма. Бефарқлик картаси.
Истеъмолчи бюджети чизиғининг ҳолатига унинг даромадлари ва товарлар нархининг ўзгариши таъсир кўрсатиши мумкин.
Асосий таянч тушунчалар:
Талаб – истеъмолчи маълум вақтда нархларнинг ҳар бир даражасида сотиб олишга қодир бўлган товарлар ва хизматлар миқдоридир.
Талаб эгри чизиғи – графикда нарх ва талабнинг ҳажми ўртасидаги тескари боғлиқликни кўрсатади.
Талаб қонуни – товарлар нархи билан унинг сотиб олинадиган миқдори ўртасидаги тескари ёки қарама –қарши боғлиқликни ифодалайди.
Таклиф – ишлаб чиқарувчи маълум вақтда ишлаб чиқаришга қодир бўлган, нархнинг ҳар бир даражасида бозорга сотишга чиқарадиган товарлар миқдоридир.
Таклиф эгри чизиғи – нарх ва таклифнинг ҳажми ўртасидаги тўғридан –тўғри боғлиқликнинг графикдаги тасвиридир.
Таклиф қонуни – нарх билан сотишга чиқариладиган товарлар миқдори ўртасидаги бевосита ёки тўғридан–тўғри боғлиқликни ифодалайди.
Таклиф (талаб) нинг эгилувчанлиги – нарх 1% ўзгарганда талаб неча фоиз ўзгаришини кўрсатади. Бу талабнинг нарх бўйича ўзгарувчанлиги ҳам дейилади.
Даромад самараси – нарх пасайганда истеъмолчи пул даромадларининг сотиб олиш лаёқатининг ортишидир.
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар:
1. Талаб қонунини тушунтиринг. Талабга қандай омиллар таъсир қилади? Бу омиллардан ҳар бири ўзгарса, талаб эгри чизиғида қандай ўзгариш рўй беради?
2. Таклиф қонунини тушунтиринг. Таклифга қандай омиллар таъсир қилади? Бу омиллардан ҳар бири ўзгарса, талаб эгри чизиғида қандай ўзгариш рўй беради?
3. Дон биржасида буғдойга бўлган талаб ва таклифнинг умумий ҳажми қуйидаги маълумотлар билан характерланади деб фараз қиламиз:
Талаб, минг центнер ҳисобида |
Бир центнер нархи (сўм) ҳисобида |
Таклиф минг центнер ҳисобида |
Ортиқча (+) ёки кам (-) |
85 80 75 70 65 60 |
3400 3700 4000 4300 4600 4900 |
72 73 75 77 79 81 |
|
а) Бозор нархи ёки мувозанатли нарх қандай бўлади?
Буғдойнинг мувозанатли миқдори қанча? 4-устунни тўлдиринг ва натижаларини тушунтириб беринг; б) шу маълумотлардан фойдаланиб буғдойга бўлган талаб ва таклифнинг график шаклидаги тасвирини беринг. Мувозанатли нарх ва мувозанатли миқдорни аниқланг; в) нима учун 3400 сўм бу бозорда мувозанатли нарх бўла олмайди? 4900 сўм-чи? г) Энди давлат буғдойнинг энг юқори нархини 3700 сўм қилиб белгилади деб фараз қиламиз. Бундай нарх қандай оқибатларга олиб келишини батафсил тушунтиринг. Ўз жавобларингизни графикда тасвирланг.
4. Талаб ва таклифнинг қуйидаги ўзгаришларининг ҳар бири рақобатли бозорда мувозанатли нарх ва маҳсулотларнинг мувозанатли миқдорига қандай таъсир кўрсатади? Жавобларингизнинг тўғрилигини текшириш учун талаб ва таклиф диаграммасидан фойдаланинг.
а) таклиф қисқаради, талаб эса ўзгаришсиз қолади; б) талаб қисқаради, таклиф эса ўзгаришсиз қолади; в) таклиф кўпаяди, талаб эса ўзгаришсиз қолади; г) талаб ортади ва таклиф ҳам кўпаяди; д) талаб ортади, таклиф эса ўзгаришсиз қолади; е) таклиф кўпаяди, талаб эса қисқаради; ж) талаб ортади, таклиф эса қисқаради; з) талаб қисқаради ва таклиф ҳам қисқаради.
8-МАВЗУ. РАҚОБАТ ВА НАРХНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
Режа:
1. Рақобатнинг моҳияти, шакллари ва усуллари.
2. Монополияларнинг иқтисодий асоси ва уларнинг турлари.
3. Ўзбекистонда рақобатчилик муҳитининг вужудга келиши ва монополияга қарши қонунчилик.
4. Нархнинг мазмуни, вазифалари ва турлари.
5. Нарх сиёсати ва унинг Ўзбекистонда амалга оширилиш хусусиятлари.
Бозор иқтисодиёти ривожланиб бориши билан рақобатчилик муносабатлари ҳам такомиллашиб, ўз шаклларини ўзгартириб боради. Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов рақобатнинг бозор иқтисодиётидаги аҳамиятини кўрсатиб, «Рақобат бўлмаса, бозор иқтисодиётини барпо этиб бўлмайди. Рақобат - бозорнинг асосий шарти, айтиш мумкинки, унинг қонунидир», деб таъкидлайди.1
Нарх – бозор механизмининг муҳим таркибий унсурларидан бири. У ўзининг вазифалари орқали барқарор иқтисодиётнинг шаклланиши ҳамда самарали амал қилишига, бозор мувозанатининг таъминланишига, миллий даромаднинг иқтисодиёт турли тармоқ ва соҳалари, хўжалик юритувчи субъектлари бўйича тақсимланишига, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишига шароит яратади. Шунингдек, у ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириб, соғлом рақобат муҳитининг яратилишига катта таъсир кўрсатади. Ушбу мавзуда биз нархнинг иқтисодий мазмуни ва вазифалари, шаклланиш тамойиллари ва унинг даражасига таъсир кўрсатувчи омиллар, нарх турлари билан бир қаторда давлатнинг нарх сиёсати ва унинг Ўзбекистондаги ўзига хос жиҳатларини ҳам кўриб чиқамиз.
1. Рақобатнинг моҳияти, шакллари ва усуллари
Рақобат кўп қиррали иқтисодий ҳодиса бўлиб, у бозорнинг барча субъектлари ўртасидаги мураккаб муносабатларни ифодалайди. Рақобат – бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашувидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни англатади.
Бу муносабатларни қийматнинг меҳнат ва нафлилик назарияларини синтез қилиш усулини давом эттирган ҳолда қуйидаги кўринишда ифодалаш мумкин (1-чизма).
Рақобатнинг мазмуни унинг вазифаларини кўриб чиқиш орқали янада кенгроқ намоён бўлади.
Ҳозирги бозор иқтисодиётида рақобатнинг қуйидаги асосий вазифаларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
1) тартибга солиш вазифаси;
2) ресурсларни жойлаштириш вазифаси;
3) инновацион вазифа;
4) мослаштириш вазифаси;
5) тақсимлаш вазифаси;
6) назорат қилиш вазифаси.
1-чизма. Рақобат иштирокчиларининг асосий мақсадлари.
Рақобатнинг тартибга солиш вазифаси ишлаб чиқаришни талаб (истеъмол)га мувофиқлаштириш мақсадида таклифга таъсир ўтказишдан иборат. Айнан шу вазифа ёрдамида иқтисодиётда таклифнинг талаб орқали, ишлаб чиқариш таркиби ва ҳажмининг якка тартибдаги ва ижтимоий эҳтиёжлар орқали белгиланишига эришилади, яъни иқтисодиёт бозор қонунлари асосида тартибга солинади.
Рақобатнинг ресурсларни жойлаштириш вазифаси ишлаб чиқариш омилларини улар энг кўп самара берадиган корхона, ҳудуд ва минтақаларга оқилона жойлаштириш имконини беради.
Рақобатнинг инновацион вазифаси фан-техника тараққиёти ютуқларига асосланувчи ҳамда бозор иқтисодиёти субъектларининг ривожланишини тақозо этувчи турли кўринишдаги янгиликларнинг жорий этилишини англатади.
Рақобатнинг мослаштириш вазифаси корхона (фирма)ларнинг ички ва ташқи муҳит шароитларига рационал тарзда мослашишига йўналтирилган бўлиб, уларнинг шунчаки ўзини-ўзи сақлаб, иқтисодий жиҳатдан яшаб қолишидан хўжалик фаолияти соҳаларининг экспансияси (кенгайиши)га ўтишини билдиради.
Рақобатнинг тақсимлаш вазифаси ишлаб чиқарилган неъматлар ялпи ҳажми (ялпи ички маҳсулот)нинг истеъмолчилар ўртасида тақсимланишига бевосита ва билвосита таъсир ўтказади.
Ниҳоят, рақобатнинг назорат қилиш вазифаси бозордаги баъзи иштирокчиларнинг бошқа бир иштирокчилар устидан монополистик ҳукмронлик ўрнатишига йўл қўймасликка йўналтирилади.
Рақобат курашининг мазмуни тўғрисида тўлароқ тушунчага эга бўлиш учун унинг асосий шакллари ва белгиларини кўриб чиқиш зарур.
Иқтисодий адабиётларда бир тармоқ ичидаги рақобатнинг тўртта шакли алоҳида ажратилиб кўрсатилади. Булар эркин рақобат, монополистик рақобат, монополия ва олигополиядир.
Эркин рақобат шароитида бир хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи тармоқда жуда кўп сонли корхоналар мавжуд бўлади. Юқори даражада ташкил қилинган бозорда кўплаб сотувчилар ўзларининг маҳсулотларини таклиф қиладилар.
Эркин рақобатли бозорда алоҳида корхоналар маҳсулот нархи устидан сезиларсиз назоратни амалга оширади. Чунки ҳар бир корхонада умумий ишлаб чиқариш ҳажми унча катта бўлмайди. Шу сабабли алоҳида корхонада ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ёки камайиши умумий таклифга, демак маҳсулот нархига сезиларли таъсир кўрсатмайди.
Эркин рақобат шароитида янги корхоналар тармоққа эркин кириши, тармоқда мавжуд бўлган корхоналар эса уни эркин ташлаб чиқиши мумкин. Хусусан янги корхоналарнинг пайдо бўлиши ва уларнинг рақобатли бозорда маҳсулотларини сотишга ҳуқуқий, технологик, молиявий ва бошқа жиддий иқтисодий тўсиқлар бўлмайди.
Соф монополияда тармоқ битта фирмадан иборат бўлиши сабабли, у мавжуд маҳсулот (хизмат)нинг ягона ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади ва яккаҳукмронлик шаклланади.
Монополия шароитида фирма нарх устидан сезиларли назоратни амалга оширади. Бунинг сабаби оддий. У маҳсулот (хизмат)нинг ягона ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади ва демак, таклифнинг умумий ҳажми устидан назорат қилади.
Монополистик рақобат ўз ичига ҳам монополия, ҳам рақобат унсурларини олади. Бунда тармоқдаги бир турдаги маҳсулотнинг ўнлаб ишлаб чиқарувчилари бир-бирлари билан қулай нарх ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмига эришиш борасида рақобатлашадилар. Бироқ, айни пайтда, ҳар бир ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотини табақалаштириш, яъни шу турдаги бошқа маҳсулотлардан қайси бир жиҳати (сифат даражаси, шакли, қадоқланиши, сотиш шароитлари ва ҳ.к.) бўйича фарқлантириш орқали унинг монопол ишлаб чиқарувчисига айланади.
Олигополия – тармоқда у қадар кўп бўлмаган корхоналарнинг мавжуд бўлиши ва ҳукмронлик қилишидир. Бу олигополиянинг энг муҳим белгисидир. Қайси товарлар ва хизматлар бозорида нисбатан кам сонли ишлаб чиқарувчилар ҳукмронлик қилса, шу тармоқ олигополистик тармоқ ҳисобланади.
Олигополистик тармоқ бир хил ёки табақалашган маҳсулот ишлаб чиқариши мумкин. Кўпчилик саноат маҳсулотлари: пўлат, мис, алюминий, қўрғошин, темир ва шу кабилар – физик маънода бир турдаги маҳсулотлар ҳисобланади ва олигополия шароитида ишлаб чиқарилади. Истеъмолчилик товарлари: автомобиллар, ювиш воситалари, сигаретлар, маиший электр буюмлари ва шу кабиларни ишлаб чиқарувчи тармоқлар табақалашаган олигополия ҳисобланади.
Олигополия шароитида корхоналар ўртасидаги рақобат ўзаро боғлиқ бўлади. Олигополистик тармоқда ҳеч қайси фирма ўзининг нарх сиёсатини мустақил ўзгартиришга ботина олмайди.
Биз қараб чиққан рақобатнинг тўртта шаклининг ҳар бири миллий иқтисодиётда алоҳида-алоҳида, яъни соф ҳолда учрамайди. Иқтисодиёт соҳаларини батафсил ўрганиш, чексиз кўп ҳар хил рақобатли вазиятлар мавжудлиги шароитида, иккита бир хил тармоқни топиш қийинлигини кўрсатади.
Ҳозирда турли даражадаги монополистик тузилмалар ривожланиб бориши билан улар ўртасидаги рақобатнинг шакллари ҳам турли кўринишларда намоён бўлиб бормоқда. Жумладан, турли монополлашув даражасидаги тузилмалар ўртасида мавжуд бўлишига кўра қуйидаги рақобат турларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
1) монополлашмаган корхоналар ўртасидаги рақобат;
2) монополиялар ҳамда монополистик бирлашмаларга кирмаган ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобат;
3) турли монополиялар ўртасидаги рақобат;
4) монополистик бирлашмалар ўзининг ичидаги рақобат.
Ўз миқёсига кўра рақобат икки турга - тармоқ ичидаги ва тармоқлараро рақобатга бўлинади.
Тармоқлар ичидаги рақобат ишлаб чиқариш ва сотишнинг қулайроқ шароитига эга бўлиш, қўшимча фойда олиш учун бир тармоқ корхоналари ўртасида боради. Ҳар бир тармоқда техника билан таъминланиш даражаси ва меҳнат унумдорлиги даражаси турлича бўлган корхоналар борлиги сабабли шу корхоналарда ишлаб чиқарилган товарларнинг индивидуал (алоҳида) қиймати бир хил бўлмайди.
Тармоқ ичидаги рақобат товарларнинг ижтимоий қийматини, бошқача айтганда, бозор қийматини аниқлайди ва белгилайди. Бу қиймат, одатда, ўртача шароитда ишлаб чиқарилган ва муайян тармоқ товарларининг анчагина қисмини ташкил этадиган товарларнинг қийматига мос келади.
Тармоқлар ичидаги рақобат натижасида техникавий даражаси ва меҳнат унумдорлиги юқори бўлган корхоналар қўшимча фойда оладилар ва аксинча, техника жиҳатдан ночор корхоналар эса, ўзларида ишлаб чиқарилган товар қийматининг бир қисмини йўқотадилар ва зарар кўрадилар.
Тармоқлараро рақобат турли тармоқлар корхоналари ўртасида энг юқори фойда нормаси олиш учун олиб бориладиган курашдан иборат. Бундай рақобат фойда нормаси кам бўлган тармоқлардан фойда нормаси юқори тармоқларга капиталларнинг оқиб ўтишига сабаб бўлади. Янги капиталлар кўпроқ фойда келтирувчи соҳаларга интилиб, ишлаб чиқаришнинг кенгайишига, таклиф кўпайишига олиб келади. Шу асосда, нархлар пасая бошлайди. Шунингдек, фойда нормаси ҳам пасаяди. Кам фойда келтирувчи тармоқлардан капиталнинг чиқиб кетиши тескари натижага олиб келади: бу ерда ишлаб чиқариш ҳажми ўзгаради, товарларга бўлган талаб улар таклиф қилишидан ошиб кетади, бунинг оқибатида нархлар кўтарилади, шу билан бирга фойда нормаси ошади. Натижада тармоқлараро рақобат объектив равишда қандайдир динамик мувозанатни келтириб чиқаради. Бу мувозанат капитал қаерга сарфланганлигидан қатъий назар, тенг капитал учун тенг фойда олинишига интилишни таъминлайди. Демак, тармоқлараро рақобат капитал қайси тармоққа киритилмасин, худди шу тармоқ фойда нормаларини ўртача фойда нормасига «бараварлаштиради».
Шунингдек, иқтисодий адабиётларда ғирром ва ҳалол рақобатлашув усуллари ҳам ажратиб кўрсатилади. Рақобатлашувнинг ноанъанавий, жамият томонидан эътироф этилмаган, ижтимоий аҳлоқ қоидалари доирасидан четга чиқувчи, ноиқтисодий (яъни, жисмоний куч ишлатиш, мажбурлаш, рақибларнинг обрўсига путур етказиш ва ҳ.к.) усулларидан фойдаланиш ғирром рақобат деб юритилади. Ғирром рақобат орқали фирмалар ўз рақибларининг тармоққа кириб келишини тажовузкорона ва шафқатсиз бартараф қилиши мумкин. Банк ва ресурсларни етказиб берувчиларни материал ва кредит беришдан воз кечириш, етакчи мутахассисларни оғдириб олиш, нархни кескин пасайтириш ғирром рақобатнинг оддий усулларидир.
Ҳалол рақобат – рақобат курашида жамият томонидан тан олинган, иқтисодий усулларни қўллаш, ўзининг мақсад ва манфаатларига эришишда умумжамият манфаатларига зид келувчи ҳолатларни қўлламаслик каби қоидаларга асосланади.
Рақобат курашининг икки усули фарқланади: нарх воситасидаги рақобат ва нархсиз рақобат.
Нарх воситасида рақобатлашувда курашнинг асосий усули бўлиб ишлаб чиқарувчиларнинг ўз товарлари нархини бошқа ишлаб чиқарувчиларининг шундай маҳсулотлари нархига нисбатан пасайтириши ҳисобланади.
Унинг асосий ва энг кўп қўлланиладиган кўриниши – «нархлар жанги» деб аталадики, бунда йирик ишлаб чиқарувчилар рақибларини тармоқдан сиқиб чиқариш учун нархни вақти-вақти билан ёки узоқ муддат пасайтириб туради. Бу усулни қўллаш учун ишлаб чиқарувчи бошқа рақибларига қараганда унумлироқ технологияни киритиши, малакалироқ ишчиларни ёллаши ва ишлаб чиқаришни яхшироқ ташкил қилиши керақ бўлади. Фақат шундагина унинг товарининг индивидуал қиймати бозор қийматидан паст бўлиб, мазкур товар нархини тушуриш имкониятини беради.
Нарх воситасида рақобатлашиш усулларидан бири - демпинг нархларни қўллашдир. Бунда миллий ишлаб чиқарувчилар ўзларининг товарларини бошқа мамлакатларга ички бозордаги нархлардан, айрим ҳолларда таннархидан ҳам паст бўлган нархларда сотади.
Шу орқали улар ички бозорда нархларнинг барқарорлигига эришиш мамлакатдаги ортиқча маҳсулотни йўқотиш, янги бозорларга кириб олиш ва унда ўзларининг иқтисодий мавқеини мустаҳкамлашга харақат қилади.
Айрим ҳолларда нарх ёрдамида рақобатлашишнинг белгиланган нархлардан чегирма қилиш, асосий харид қилинган товарларга бошқа товарларини қўшиб бериш, муайян ҳолларда имтиёзли нархларни белгилаш каби усулларидан ҳам фойдаланилади.
Ҳозирги даврда бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда нарх ёрдамида рақобат қилиш ўз ўрнига эга эмас, чунки ишлаб чиқарувчилардан бирининг ўз маҳсулотига нархни пасайтириши унинг рақобатчиларининг ҳам шундай харақат қилишини тақозо қилади. Бу бозорда фирмаларнинг мавқеини ўзгартирмайди, фақат тармоқ бўйича фойдани камайтиради.
Нархсиз рақобат шу билан тавсифланадики, бунда рақобат курашининг асосий омили товарларнинг нархи эмас, балки унинг сифати, сервис хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқарувчи фирманинг обрў-эътибори ҳисобланади.
Нархсиз рақобат билан бир вақтда яширин нарх ёрдамидаги рақобат ҳам бўлиши мумкин. Бунинг учун янги товарларнинг сифати ошиши ва истеъмол хусусиятларининг яхшиланиши улар нархларининг ошишига қараганда тез рўй бериши керақ. Ҳозирги даврда бир турдаги маҳсулотларнинг кўпайиши уларнинг сотишни рағбатлантирувчи реклама, товар белгилари ва фабрика муҳрларидан фойдаланишни келтириб чиқармоқда. Истеъмолчилик бозорида қўшимча хизмат кўрсатиш орқали харидорларни ўзига жалб қилиш кенг тарқалмоқда.
Нархсиз рақобатнинг товар сифатини табақалаштириш каби усули ҳам мавжудки, бунда товарлар бир хилдаги эҳтиёжни қондириши ва бир турга мансуб бўлиши, лекин турли-туман истеъмол хоссаларига эга бўлиши мумкин.
Товарлар талабга нисбатан ортиқча бўлган шароитда ишлаб чиқарувчилар товарларини кредитга сотиш усулидан фойдаланиб рақибларидан устун келишлари мумкин. Бунда дастлаб товар нархининг фақат бир қисми тўланади, унинг қолган қисми эса шартномада келишилган аниқ муддатларда тўланади.
Фан-техника тараққиёти авж олган ҳозирги шароитда, техника ва технологиянинг энг янги ютуқлари устидан назорат қилиш учун кураш рақобатнинг асосий усулларидан бирига айланиб бормоқда. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчи корхоналар харидорларни жалб қилиш мақсадида узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмолчилик товарларига кафолатли ва кафолатдан кейинги хизмат кўрсатишни амалга оширмоқдалар. Масалан, компьютер ишлаб чиқарувчи фирма, ўз маҳсулотини сотибгина қолмасдан, балки уни ўрнатади, корхона ходимларини улардан фойдаланишга ўргатади, кафолатланган муддатда ва ундан кейинги даврда таъмир ишларини бажаради, техникавий хизматни амалга оширади; махсулотлари ўлчамларини буюртмачи эҳтиёжларига яқинлаштиради.
Нархсиз рақобат усуллари ичида маркетинг муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнини талабга мослаштирувчи тадбирлар тизимидан иборат. Бозор иқтисодиёти шароитида талабни яхши ўрганган ва истеъмолчилар эҳтиёжларини тўлароқ қондира оладиган корхоналар ҳар доим рақобат курашида ютиб чиқади.
Йирик ишлаб чиқарувчилар бозордаги вазиятни ўзгартириш учун ўзларининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни камайтириб товар таклифини қисқартирадилар. Шу сабабли иқтисодий беқарорлик даврларида ҳам нарх барқорлигича қолаверади.
Шундай қилиб, монополиялар ҳукмрон бўлган шароитда нархсиз рақобат муҳим ўрин тутади. Бунинг сабаби шундаки, биринчидан, монополиялар товар сифатини ошириш, истеъмолчиларга хизмат кўрсатишни яхшилаш йўли билан сотиладиган товар ҳажмини кўпайтириши мумкин. Иккинчидан, улар молиявий жиҳатдан кучли бўлганлиги сабабли масулотини янгилаш, ишлаб чиқаришни қайта жиҳозлаш ва рекламага зарур бўлган маблағни сарфлай оладилар.
2. Монополияларнинг иқтисодий асоси ва уларнинг турлари
«Монополия» атамасининг келиб чиқиши бозорга оид тушунчалардан (яъни, грекча «monoc» - ягона, битта ва «poleo» - cотаман) таркиб топсада, бироқ унинг иқтисодий асослари аслида ишлаб чиқаришга бориб тақалади. Монополияни қуйидагича таърифлаш ўринли деб ҳисоблаймиз: монополия – монопол юқори нархларни ўрнатиш ҳамда монопол юқори фойда олиш мақсадида тармоқлар, бозорлар ва яхлит макроиқтисодиёт устидан ҳукмронликни амалга оширувчи йирик корхоналар (фирма, корпорациялар)нинг бирлашмалари.[32]
Монополиялар вужудга келишининг моддий асоси ишлаб чиқаришнинг тўпланиши ҳисобланади. Ишлаб чиқаришнинг тўпланиши ишлаб чиқариш воситалари, ишчи кучи ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг йирик корхоналарда тўпланишини намоён этади.
Ишлаб чиқариш тўпланишининг асосий сабаби бўлиб олинаётган фойда ҳажмининг кўпайиши ҳисобланади. Фойдани мунтазам равишда кўпайтириб бориш мақсадида тадбиркор олинган қўшимча маҳсулот (фойда)нинг бир қисмини капиталлаштиради, яъни унга қўшимча ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи сотиб олади. Бу эса баъзи бир корхоналарнинг ўсиши ҳамда ишлаб чиқариш миқёсларининг кенгайишига олиб келади. Шу билан бирга рақобат амалдаги капиталларнинг ихтиёрий ёки мажбурий бирлаштириш, марказлаштириш тенденциясини келтириб чиқаради. Шундай қилиб, ишлаб чиқариш тўпланишининг моддий асоси бўлиб капиталнинг тўпланиши ва марказлашуви ҳисобланади.
Капиталнинг тўпланиши – бу қўшимча қийматнинг бир қисмини жамғариш (капиталлаштириш) натижасида капитал ҳажмининг ошишидир. Бу жараён қуйидаги кўрсаткичлар орқали тавсифланади: корхонадаги ишловчилар сони, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати, қайта ишланаётган хом ашё миқдори, товар айланмаси ҳажми, фойда ҳажми.
Капиталнинг тўпланиши капиталнинг марказлашуви жараёни билан янада тўлдирилади. Капиталнинг марказлашуви – бу бир капитал томонидан бошқа бирининг қўшиб олиниши ёки бир қанча мустақил капиталларнинг акциядорлик жамияти шаклида ихтиёрий бирлашиши орқали капитал ҳажмининг ўсишидир.
Монополияларнинг моҳиятини очиб беришда унинг турларини кўриб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Монополияларнинг турларини бир неча мезонларга кўра ажратиш мумкин.
1. Бозорни қамраб олиш даражасига кўра: соф монополия, олигополия ва монопсония.
Соф монополия – тармоқдаги ягона ишлаб чиқарувчи ёки сотувчининг нарх ва ишлаб чиқариш ҳажмини белгилашдаги яккаҳукмронлик ҳолати ҳисобланади. Ўзбекистонда соф монополиялар сифатида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ДАК, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасини мисол келтириш мумкин. Дарҳақиқат, улар ўз тармоқларидаги тегишли фаолиятларнинг ягона ишлаб чиқарувчиси ҳисобланадилар. Шунингдек, баъзи ҳолларда тармоқдаги монополист ишлаб чиқарувчилар сонининг кўпайиб бориши монополистик рақобат ҳолатининг вужудга келишига сабаб бўлади. Монополистик рақобат – тармоқдаги ишлаб чиқарувчи ёки сотувчилар сони кўп ҳамда улар ўртасида маълум даражада рақобат мавжуд бўлган, бироқ ҳар бир ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи ўз товар ёки хизматининг алоҳида, махсус хусусиятлари мавжудлиги сабабли уларнинг нархи ва ишлаб чиқариш ҳажмини белгилашдаги маълум даражада ҳукмронлик ҳолати ҳисобланади. Бунга мисол тариқасида кўплаб мебель, кийим-кечак турлари, кир ювиш воситалари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларини келтириш мумкин.
Олигополия – тармоқдаги бир неча йирик ишлаб чиқарувчи ёки сотувчининг нарх ва ишлаб чиқариш ҳажмини белгилашдаги ҳукмронлик ҳолати ҳисобланади. Олигополист-ишлаб чиқарувчиларга Ўзбекистонда цемент (асосан Бекобод, Қувасой, Оҳангарон, Навоий шаҳарларида жойлашган), кўмир (Ангрен шаҳри, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё (Шарғун) ва Бойсун (Тўда) туманларида жойлашган) ишлаб чиқаришни мисол келтириш мумкин.
Монопсония – тармоқдаги ишлаб чиқарувчи ёки сотувчилар сони жуда кўп бўлиб, улар товар ёки хизматларининг ягона истеъмолчиси ёки харидори мавжуд бўлган шароитдаги яккаҳукмронлик ҳолати ҳисобланади. Бунга «ЎзДЭУавто» корхонаси яққол мисол бўла олади. Мазкур йирик корхона мамлакатимиздаги енгил автомобилларни ишлаб чиқаришда зарур бўлган кўплаб эҳтиёт ва бутловчи қисмларни уларнинг нисбатан майда ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олишда яккаҳукмронлик мавқеига эга бўлади.
2. Монополиянинг вужудга келиши сабаби ва тавсифига кўра: табиий монополия, легал монополия, сунъий монополия.
Табиий монополия таркибига камёб ва ишлаб чиқаришнинг эркин тарзда такрор ҳосил қилиб бўлмайдиган унсурлари (масалан, нодир металлар, фойдали қазилмалар ва ҳ.к.)га эга бўлган мулкдорлар ва хўжалик ташкилотлари киради. Шунингдек, мазкур монополия таркибига ўзига хос технологиянинг қўлланиши сабабли рақобатни ривожлантириб бўлмайдиган баъзи бир тармоқлар ва ишлаб чиқариш турлари ҳам киритилади.
Табиий монополия – корхонанинг технологик хусусиятлари сабабли маҳсулотга бўлган талабни қондириш рақобат мавжуд бўлмаган шароитда самаралироқ амалга оширилувчи товар бозорининг ҳолати. Бундай самарадорлик ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиб бориши билан товар бирлигига тўғри келувчи хўжалик харажатларининг аҳамиятли даражада пасайиб боришида намоён бўлади. Шу билан бирга, табиий монополия субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар истеъмолини бошқа турдаги маҳсулотлар билан алмаштириб бўлмайди.
Легал (қонуний) монополия – бу қонуний тарзда ташкил этилувчи монополистик ҳолат. Улар таркибига рақобатдан ҳимоя қилувчи қуйидаги монополия шаклларини киритиш мумкин:
1) патент тизими – бу ихтирочи ва муаллифлар томонидан яратилган ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналарини тасдиқловчи ҳамда уларга мутлоқ ҳуқуқни тақдим этиш тизими. Бу жараён махсус гувоҳномалар – патентлар орқали амалга оширилади;
2) муаллифлик ҳуқуқи – илмий, бадиий ва санъат асарлари, ижро санъати фонограммалари, кўрсатувлар, эфир тўлқини ёки кабель орқали тасвир узатиш кабиларни яратиш ва улардан фойдаланиш муносабатларини қонуний тарзда тартибга солиш шакли. Муаллифлик ҳуқуқи фақат муаллифлар томонидан ўз маҳсулотларини маълум вақтга ёки бутунлай сотиш, улардан нусха олиш ва кўпайтиришга рухсат бериш имконини таъминлайди;
3) товар белгилари – бу савдо белгилари, нишонлари, махсус рамзлари, номи ва бошқаларни рўйхатга олиш, ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича пайдо бўлган муносабатларни қонуний тарзда тартибга солиш шакли.
Сунъий монополия – монопол фойда олиш мақсадида ташкил этилувчи бирлашмаларнинг шартли (табиий монополиялардан ажратиб туриш учун) номи.
Сунъий монополия ўз манфаатлари йўлида бозор муҳити тузилишини атайлаб ўзгартиради, яъни:
- бозорга янги рақибларнинг кириб келишига йўл қўймаслик учун турли тўсиқлар ҳосил қилади (хом ашё ва энергия манбаларини эгаллаб олади; банкларнинг янги корхоналарга кредит беришини тақиқлашга ҳаракат қилади ва бошқалар);
- ишлаб чиқаришнинг энг юксак даражадаги технологиясига эришиб, қолган рақибларини бу даражага чиқишига имкон бермайди;
- ишлаб чиқариш миқёси самарасидан унумлироқ фойдаланиш имконини берувчи нисбатан йирик ҳажмдаги капитални қўллайди;
- ўз фаолиятини юқори даражада реклама қилиш орқали бошқа рақобатчиларни бозордан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилади.
Cунъий монополиялар картель, синдикат, трест, консорциум, концерн каби аниқ шаклларда намоён бўлади.
Картель – битта саноат тармоғидаги бир неча корхоналарнинг уюшмаси бўлиб, унинг иштирокчилари ишлаб чиқариш воситалари ва маҳсулотларига ўз мулкий эгалигини сақлаб қолади, яратилган маҳсулотларни сотиш эса квота, яъни маҳсулот ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги ҳар бир иштирокчининг улуши, сотиш нархлари, бозорларнинг бўлиб олиниши ва ҳ.к. бўйича келишув асосида амалга оширилади.
Синдикат – бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи бир неча корхоналарнинг бирлашмаси. Бунда ишлаб чиқариш воситаларига мулкчилик бирлашма иштирокчиларининг ўзида сақланиб қолгани ҳолда, улар томонилан ишлаб чиқарилган маҳсулот махсус ташкил этилган ягона сотиш ташкилоти орқали амалга оширилади.
Трест – ишлаб чиқариш воситалари ва тайёр маҳсулотга биргаликдаги мулкий эгаликни таъминловчи ишлаб чиқарувчиларнинг юридик шахс кўринишидаги бирлашмаси.
Консорциум – тадбиркорларнинг йирик молиявий операцияларини биргаликда амалга ошириш мақсадида бирлашуви (масалан, йирик миқёсли лойиҳаларга жуда ката миқдорда ва узоқ муддатли кредит бериш ёки инвестициялар қўйиш).
Концерн – расмий жиҳатдан мустақил бўлган, кўп тармоқли корхоналар (саноат, савдо, транспорт ва банк каби турли соҳа корхоналари) нинг мажмуини ўз ичига олувчи бирлашма. Одатда бундай бирлашма маълум ишлаб чиқариш фаолиятини босқичма-босқич равишда амалга ошириш учун зарур бўлган турли соҳа корхона ва ташкилотларидан тузилади. Бунда бош ташкилот қолган иштирокчилар фаолияти устидан молиявий назорат олиб боради. Ҳозирда сунъий монополияларнинг санаб ўтилган шакллари орасида концернлар кенг тарқалган.
Монополиянинг иқтисодий тараққиётга таъсир қилувчи ижобий ва салбий томони мавжуд. Унинг ижобий томони асосан қуйидаги иккита жиҳат орқали намоён бўлади:
1) монополия маълум тармоқларда нисбатан самарали амал қилади ва харажатларнинг тежалишига олиб келади;
2) монополист бўлмаган, майда, рақобатлашувчи соҳа корхоналарига нисбатан монополистик корхоналарда ишлаб чиқаришга илмий-техника тараққиёти ютуқларини жорий этиш учун кўпроқ рағбат ва имконият мавжуд бўлади.
Монополиянинг салбий томони сифатида қуйидаги жихатларни кўрсатиш мумкин:
1) ресурсларнинг оқилона тақсимланмаслиги;
2) даромадлардаги тенгсизликнинг кучайиши;
3) иқтисодий турғунлик ва фан-техника тараққиётининг секинлашуви;
4) иқтисодиётда демократик ҳаракатларнинг тўсиб қўйилиши.
Бундан кўринадики, монополистик фаолият иқтисодий ривожланишига анча жиддий таъсир кўрсатиши, тараққиёт йўлига ғов бўлиши ҳам мумкин. Шунга кўра, бугунги кунда деярли барча мамлакатлар иқтисодиётида монополияларни давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари қўлланилиб, бу монополияга қарши сиёсат деб аталади. Давлатнинг монополияга қарши сиёсати асосини монополияга қарши қонунчилик ташкил этиб, у турли мамлакатларда турли даражада ривожланган бўлади.
Одатда АҚШдаги монополияга қарши қонунчилик нисбатан илгарироқ ва мукаммалроқ ишлаб чиқилган, деб ҳисобланади. У қуйидаги учта қонунчилик ҳужжатларига асосланади:
1. Шерман қонуни (1890 йилда қабул қилинган). Бу қонун савдони яширин монополлаштириш, у ёки бу тармоқдаги якка назоратни қўлга олиш, нархлар бўйича келишувларни тақиқлайди.
2. Клейтон қонуни (1914 йилда қабул қилинган). Бу қонун маҳсулот сотиш соҳасидаги чекловчи фаолиятларни, нарх бўйича камситиш, маълум кўринишдаги бирлашиб кетишлар, ўзаро боғланиб кетувчи директоратлар ва бошкаларни тақиқлайди.
3. Робинсон-Пэтмэн қонуни (1936 йилда қабул қилинган). Бу қонун савдо соҳасидаги чекловчи фаолиятлар, «нархлар қайчиси», нарх бўйича камситишлар ва бошқаларни тақиқлайди.
1950 йилда Клейтон қонунига Селлер-Кефовер тузатиши киритилди. Унда ноқонуний бирлашиб кетишлар тушунчасига аниқлик киритилиб, активларни сотиб олиш орқали бирлашиб кетиш тақиқланди. Агар Клейтон қонуни йирик фирмаларнинг горизонтал равишдаги бирлашиб кетишларига тўсиқ қўйган бўлса, Селлер-Кефовер тузатиши вертикал равишдаги бирлашиб кетишларга чеклов киритди.
3. Ўзбекистонда рақобатчилик муҳитининг вужудга келиши ва монополияга қарши қонунчилик
Рақобатнинг амал қилиши маълум шарт-шароитлар мавжуд бўлишини тақозо қилади. Бу шарт-шароитлар фақат бозор муносабатлари қарор топган муҳитда бўлиши мумкин. Шундай экан, бозор иқтисодиётини юзага келтириш айни вақтда рақобатчилик муҳитининг шаклланишини билдиради.
Бозор муносабатлари ривожланган мамлакатларда рақобатчилик муҳити узоқ давр давомида, ўз-ўзидан, эволюцион йўл билан вужудга келган. Бу аста-секин эркин рақобат муҳитини келтириб чиқарган.
Иқтисодиётда монополлашув принциплари кучайиб бориши билан рақобат чекланади, шу сабабли рақобатчилик муҳитини вужудга келтиришда давлат ҳам қатнашади. Бу эса, юқорида таъкидланганидек, давлатнинг монополияларга қарши сиёсатида ўз аксини топади. Ҳар бир мамлакатдаги аниқ вазият, яъни иқтисодиётнинг монополлашув даражаси унинг миқёси ва тавсифига қараб, бу сиёсат эркин рақобат муҳитини янгидан яратиш, уни сақлаб қолиш, зарур бўлганда қайтадан тиклаш, рақобат усулларини қарор топтириш кабиларга қаратилади.
Маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиётидан бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатларда, шу жумладан, бизнинг республикада соғлом рақобатга шарт-шароит ҳозирлаш, иқтисодий субъектлар мустақиллигини кенгайтириш орқали уларни рақобатчиликка жалб қилиш иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг муҳим жиҳатлари ҳисобланади. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, бугунги кунда «... кучли талаб ва рақобат иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришни объектив шарт қилиб қўймоқда. Бу борада ҳам жуда кўп ечилмаган муаммолар бор. Яъни, эски маъмурий-тақсимот тизими қолипларидан бутунлай воз кечиш, давлатнинг иқтисодиётга аралашувини янада чеклаш, эркин тадбиркорлик фаолияти учун амалий кафолатларни таъминлаш, иқтисодиёт ва бизнесни барқарор ривожлантириш, тўлақонли бозор инфратузилмасини шакллантириш йўлидаги мавжуд ғов-тўсиқларни бартараф этишимиз зарур».[33]
Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳам уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар шаклидаги монополиялар сақланиб қолган бўлиб, улар кўпинча тармоқ вазирликлари мавқе ва вазифаларига эга бўладилар. Маҳсулот ва хом ашёларнинг алоҳида турларини лимит ва фонд кўринишида тақсимлашнинг эскича тизими, шунингдек, бизнесни амалга ошириш учун рухсат, лицензия, сертификатлар бериш, келишиш каби мавжуд маъмурий тўсиқлар монополистик тенденцияларга кўпроқ имкон яратади.
Ушбу муаммоларга мамлакатимиз Президенти И.Каримов ўзининг 2007 йил якунларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасидаги йиғилишда сўзлаган маърузасида яна бир бор эътибор қаратиб, қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: «Маълумки, иқтисодиёт ривожининг бугунги босқичида монополизм кўринишларига қарши кураш ва амалда рақобат муҳитини шакллантириш масалалари ғоят муҳим аҳамиятга эга.
…Шу билан бирга, айрим тармоқларда иқтисодиётнинг монополлашуви асоссиз равишда юқори даражада сақланиб қолаётгани ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишига, маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигининг ортишига, нархларнинг пасайишига ҳамон тўсқинлик қилмоқда.
Жумладан, шулар қаторида цемент, шифер, полиэтилен, енгил ва ёғ-мой саноати маҳсулотлари ва бошқа бир қатор товарларга бўлган эҳтиёжни қондириш имконияти нисбатан чекланган ҳолда сақланиб қолмокда.
Бу эса ана шу маҳсулотларга конъюнктура талаблари ошиб кетган пайтда монополист корхоналарга ўз маҳсулотининг нархини асоссиз равишда ошириш учун қўл келмоқда»[34].
Шунга кўра, Ўзбекистонда самарали рақобат муҳитини яратиш учун қуйидагилар бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тақозо этилади:
а) иқтисодиётда давлат монополизмининг ҳар қандай намоён бўлишини максимал даражада бартараф этиш;
б) бозор шароитида вужудга келаётган монополияларнинг бозордаги ўз устунлик мавқеларини суистеъмол қилиш имкониятларининг олдини олиш.[35]
Шундай қилиб, Ўзбекистонда рақобатчилик муҳитини вужудга келтиришнинг асосий йўли, бу рақобатни инкор қилувчи давлат монополиясидан нодавлат, турли хўжалик шаклларининг мавжудлигига асосланган ва иложи борича эркин рақобатни тақозо этувчи бозор тизимига ўтишдир. Бу ерда рақобатчилик муносабатларини шакллантириш, аввало, мустақил эркин товар ишлаб чиқарувчиларнинг пайдо бўлишини тақозо қилади, чунки рақобатнинг асосий шарти алоҳидалашган, мулкий масъулият асосида ўз манфаатига эга бўлган ва тадбиркорлик таҳликасини зиммасига олувчи эркин хўжалик субъектларининг мавжудлиги, уларнинг бозор орқали алоқа қилишидир.
Шу мақсадда Ўзбекистонда «Монопол фаолиятни чеклаш тўғрисида»ги қонун (1992 йил, август) кучга киритилди ҳамда унинг асосида рақобатчиликни ривожлантиришга қаратилган бир туркум меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Мазкур қонунга кўра, бозорда атайлаб тақчиллик ҳосил қилиш, нархларни монополлаштириш, рақобатчиларнинг бозорга кириб боришига тўсқинлик қилиш, рақобатнинг ғирром усулларини қўллаш ман этилади. Қонунни бузувчилар рақибига етказган зарарни қоплашлари, жарима тўлашлари, ғирромлик билан олган фойдадан маҳрум этилишлари шарт.
Иқтисодиёт ва монополияга қарши амалиёт соҳасидаги аҳамиятли ўзгаришлар тегишли қонунчилик базасини янада такомиллаштиришни тақозо этди. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1996 йил 27 декабрда «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги янги қонун қабул қилинди. Ушбу қонун монополистик фаолият ва ғирром рақобатнинг олдини олиш, уни чеклаш, тўхтатишнинг ташкилий ва ҳуқуқий асослари белгилаб бериб, республиканинг товар бозорларида рақобат муносабатларини шакллантириш ва самарали амал қилишга қаратилган.
Шунингдек, қонунда асосан иккита муҳим йўналиш, яъни биринчидан, монополияга қарши тарибга солишнинг принципиал янги кўриниши бўлиб, у мавжуд ва сақланиб қолган монополистлар томонидан бозорда ҳукмронлик мавқеини суистеъмол қилишнинг олдини олиш ва унга барҳам беришни кўзда тутса, иккинчидан, энг асосий муҳим масалалардан бўлиб ҳисобланган монополиядан чиқариш ва соғлом рақобат муҳитини шакллантириш эканлиги белгилаб қўйилган.
Монополияга қарши фаол чораларни амалга ошириш учун 1992 йилда Ўзбекистонда монополияга қарши орган Молия вазирлигининг Монополияга қарши ва нарх сиёсати бош бошқармаси сифатида ташкил этилди. Бошқармага рўйхатга киритилган монополия мавқеидаги корхоналар маҳсулоти бўйича нархларни ва рентабилликни тартибга солиб туриш ҳуқуқи берилди. 1996 йилда ушбу бошқарма негизида Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ташкил қилинди. 2000 йилда Республика Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни риожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига асосан монополияга қарши орган Молия вазирлиги таркибидан чиқарилди ва мустақил давлат қўмитасига айлантирилди. Кейинчалик мазкур қўмитанинг фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 30 апрелдаги Фармонига биноан у Монополиядан чиқариш, рақобатни ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига айлантирилди.[36]
Республикада монопол мавқеига эга бўлган корхоналарни Давлат реестрига киритиш учун мезонлар белгилашда жаҳон тажрибаси ҳамда ўтиш даврининг ўзига хос жиҳатлари ҳисобга олинади.
Ҳозирги даврда Республикада агар корхона ишлаб чиқарган муайян маҳсулотлар бозордаги шу турдаги маҳсулотнинг 35% дан ортиқ бўлса, бу корхона монополистик корхона сифатида Давлат реестрига киритилади. Озиқ-овқат товарлари гуруҳи учун бундай мезон даражаси 20% деб белгиланган.
Республикада монополиялар рўйхатига кирган корхона (тармоқ) ларнинг бозордаги мавқеини тартибга солишда давлат бир қатор усуллардан фойдаланади. Бу усуллардан иккитасини ажратиб кўрсатиш лозим:
1. Монопол мавқеидаги корхоналар маҳсулотларига нархларнинг энг юқори даражасини ёки рентабелликнинг чегарасини белгилаб қўйиш.
2. Ўз монопол мавқеини суиистеъмол қилган монополистик бирлашмаларни бўлиб ташлаш ёки майдалаштириш. Бу усул Вазирлар Маҳкамасининг (1994 йил 18 июлдаги 366-сонли) қарори билан тасдиқланган «Объектларнинг хўжалик юритувчи жамиятлар ва ширкатлар таркибидан чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом» асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» (1996 йил, апрел) қонуни асосида ғирром рақобатга, шу жумладан Республика бозорларига белгиланган талабларга жавоб бермайдиган товарларни чиқаришга йўл қўймайдиган механизмни яратишга ҳам алоҳида эътибор берилади.
Табиий монополияларни давлат йўли билан тартибга солиш улар маҳсулот (хизмат)ларига нархлар ва тарифлар даражасини, шунингдек таклиф этиладиган товарлар ва хизматлар турига доир асосий кўрсаткичларни белгилашни ўз ичига олади.
Республикада рақобатчилик муҳитини вужудга келтиришда амалга оширилаётган барча ишлар бозор иқтисодиётини таркиб топтиришга хизмат қилади.
4. Нархнинг мазмуни, вазифалари ва турлари.
Товарлар қиймати ва уларнинг нафлилиги ўзларининг намоён бўлишини нархда топади. Амалий ҳаётда қиймат товар ишлаб чиқарувчиларни, нафлилик эса истеъмолчиларни рағбатлантирувчи, уларни ҳаракатга келтирувчи куч сифатида амал қилади.
Товарнинг харид қилиниши унинг алоҳида олинган бир киши учун эмас, балки жамият учун нафлилигини ва шу билан бирга ижтимоий қийматини ҳам тан олишни билдиради. Шу сабабли, «ижтимоий нафлилик» тушунчасининг ўзи бирор товар (хизмат) нинг жамият учун нафлилиги, қадр-қийматга эгалигини кўрсатади. Шу мулоҳазалардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, нарх ўзида фақатгина нафлилик ёки сарфларнинг бирини эмас, балки ҳар иккаласининг бир вақтда мавжудлигини ва уларнинг маълум миқдорини пул кўринишида ифода этади.
Товардаги икки хусусият бирданига тан олинмаса, у пулда ифодаланмаса олди-сотди содир бўлмайди. Чунки товарнинг қиймати томонида сотувчининг манфаати, нафлилиги (истеъмол қиймати) томонида эса харидорнинг манфаати ётади. Товар эгаси ўз товари учун кетган сарфларни қоплаб, маълум даражада, иложи борича кўпроқ фойда олишни таъминлаши мумкин бўлган қийматни пул шаклида ўзлаштиришга интилса, харидор иложи борича сарф қилаётган пулининг ҳар бир бирлигига кўпроқ нафлиликка (истеъмол қийматига) эга бўлишга ҳаракат қилади. Уларнинг манфаатлари тўғри келган нуқтада, даражада нарх ўрнатилиб, товар пул алмашуви, олди-сотди содир бўлади.
Бу ҳолатни яхшироқ тасаввур қилиш учун биз қуйидаги 2-чизмага эътиборни жалб этамиз.
2-чизма. Товардаги икки хил хусусиятларнинг нархдаги ифодаси.
Булардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, нарх – реал бозор иқтисодиёти шароитида товар ва хизматларнинг ижтимоий қиймати ва ижтимоий нафлилигининг пулдаги ифодасидир.
Бу ерда шуни яна бир бор таъкидлаш жоизки, нархда алоҳида олинган ишлаб чиқарувчиларнинг индивидуал сарфлари эмас ёки алоҳида олинган индивидуал шахсларнинг психологик жиҳатдан нафлиликка берган баҳоси ҳам эмас, балки жамият томонидан тан олинган ижтимоий сарфлар ва жамият учун зарур бўлган миқдорда ва сифатда яратилган ва тан олинган ижтимоий нафлилик (истеъмол қиймат) ўз ифодасини топади. Товарлар ва хизматлар учун қилинган ижтимоий сарфларнинг асосли равишда ўсиши ёки товар ва хизматдаги сифат кўрсаткичларининг ўсиши ушбу товар нархининг ошишига олиб келади.
Шунинг учун реал ҳаётда турли товарлар ва хизматлардаги икки хил хусусият ўзгаришлари уларнинг ҳажмини ҳисоблашда икки хил нархда ҳисобга олинади (3-чизма).
3-чизма. Товардаги икки хил хусусиятни ифодаловчи нархларнинг маҳсулот ҳажмини ҳисоблашда қўлланиши.
Нархнинг мазмунини тўлароқ тушунишда, унинг даражасига таъсир этувчи омилларни билиш муҳим аҳамиятга эгадир. Булардан асосийлари бўлиб қиймат ёки ишлаб чиқариш сарфлари; товарнинг нафлилик даражаси; мазкур товарга талаб ва таклиф нисбати; рақобат ҳолати; давлатнинг иқтисодий сиёсати ва ҳ.к. ҳисобланади. Бу омиллар ичида товар қиймати ва нафлилиги унинг нархини белгиловчи асос бўлиб хизмат қилади (4-чизма).
4-чизма. Нархга таъсир қилувчи омиллар.
Бошқа омиллар эса нархнинг ижтимоий қиймат билан ижтимоий нафлилик миқдори атрофида гоҳ биринчисининг, гоҳ иккинчисининг фойдасига тебранишига сабаб бўлади.
Нархнинг иқтисодий мазмуни унинг вазифалари кўриб чиқилганда янада яққол намоён бўлади.
Нарх қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:
1. Мувозанатликни таъминлаш вазифаси. Бунда нарх бозорда талаб ва таклифнинг ҳажми ва таркибига таъсир этиш орқали уларни мувозанат ҳолатига келтиради.
2. Қиймат ва нафлиликни ўлчаш вазифаси. Нарх қиймат ва нафлиликнинг пулдаги ифодаси деб айтамиз, чунки қилинган сарф-харажатлар ва олинган натижалар (фойда ёки зарар) нархлар асосида ҳисоб-китоб қилинади. Ишлаб чиқариш ва унинг натижаларининг натурал кўрсаткичлари ҳам мавжуд (тонна, кг, м2 , м3 квт-соат ва ҳоказо). Бу кўрсаткичларни шу ҳолича таққослаб умумий кўрсаткичга келтириб бўлмайди. Барча натурал кўрсаткичларнинг умумий ўлчови уларнинг пулда ифодаланган нархидир. Ҳисоб-китоб учун жорий ва қиёсий нархлар қўлланилади. Жорий нархлар амалдаги нархлар бўлиб, улар ёрдамида йил давомидаги ишлаб чиқариш натижалари ҳисобланади. Қиёсий нархларда маълум йил асос қилиб олиниб (базис йил) ишлаб чиқаришнинг натижалари шу нархда ҳисобланади ва бошқа йиллар билан таққосланади.
3. Тартибга солиш вазифаси. Бозор ҳолати (конъюнктураси) талаб ва таклиф ҳамда уларнинг нисбатига боғлиқ. Талабнинг ортиши муайян товарни ишлаб чиқаришни кенгайтириши, аскинча ҳол эса товар ортиқчалигини, уни ишлаб чиқаришни қисқсартирриш зарурлигини билдиради. Нарх товар ишлаб чиқарувчилар фаолиятига уларнинг даромадлари орқали таъсир кўрсатади. Муайян ишлаб чиқариш ҳаражатлари сақланган ҳолда нарх юқори бўлса, фойда миқдори ортади, нарх тушса, фойда камаяди ва ҳатто ишлаб чиқарувчилар зарар кўриши ҳам мумкин. Бу ишлаб чиқарувчилар фаолиятига таъсир кўрсатади. Нарх ошса ишлаб чиқариш кенгаяди. Бошқа капиталлар ҳам фойда юқори бўлган соҳа ва тармоқларга оқиб кела бошлайди. Хуллас, нарх ишлаб чиқаришни тартибга солиб, уни ўзгартириб туради ва ривожини таъминлайди.
4. Рақобат воситаси вазифаси. Нарх рақобат курашининг энг муҳим воситаси ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчилар ўз рақибларини енгиш учун нархни пасайтириш усулидан фойдаланишлари мумкин. Демак, нархни ўзгартириб туриш усули рақобатда кенг қўлланилади.
5. Ижтимоий ҳимоя вазифаси. Нарх аҳолининг кам даромад олувчи айрим қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш вазифасини ҳам бажаради. Нархнинг бу вазифаси товар (хизмат)лар ижтимоий дотациялашган нархлар бўйича сотилганда бажарилади. Бунда улар давлат бюджети ва турли ҳайрия маблағлари ҳисобига молиявий таъминланади.
Иқтисодиётнинг турли соҳалари ва тармоқларидаги ишлаб чиқариш ва сотиш шароитларининг хилма-хиллиги ҳамда бозор муносабатларининг ривожланиши даражасидаги фарқлар нарх турларини фарқлаш заруриятини туғдиради. Иқтисодиётда амал қилиб турган барча нарх турлари нарх тизимини ташкил қилади. Нархлар тизимида уларнинг айрим турларининг иқтисодий мазмунини қисқача қараб чиқамиз.
Улгуржи нархлар. Ишлаб чиқарувчилар томонидан катта партиядаги товарлар бир йўла кўтарасига сотилганда улгуржи нархлардан фойдаланилади. Улгуржи нархлар ишлаб чиқарувчилар ва таъминлаш-сотиш ташкилотлари харажатларини қоплаши ҳамда уларнинг маълум миқдорда фойда кўришини таъминлаши зарур. Улгуржи нархлар товар биржалари ва савдо уйларида ҳам қўлланилади.
Шартнома нархлар. Бу сотувчи ва харидорнинг розилиги билан белгиланадиган, улар томонидан тузилган шартномада қайд қилинган нархлардир. Шартнома нархлар одатда шартнома битими амал қилиб турган даврда ўзгармайди. Мазкур нархлар ҳам миллий ва ҳам халқаро бозорда қўлланилади. У халқаро бозорда қўлланилганда товар (хизмат)ларнинг жаҳон нархларига яқин туради.
Чакана нархлар. Бу нархларда товарлар бевосита истеъмолчиларга сотилади. Чакана нархга товарнинг улгуржи нархи, чакана савдо ташкилотларининг харажатлари ва уларнинг оладиган фойдаси киради. Чакана нарх товарларга бўлган талаб ва таклифни боғловчи ролини ўйнайди ҳамда уларнинг нисбатига қараб юқори ёки паст бўлиши мумкин.
Давлатнинг нархларни тартибга солиш фаолияти чегараланган (лимитланган) ва дотацияли нархларни вужудга келтиради. Чегараланган нархларда давлат нархларнинг юқори ва қуйи чегарасини белгилайди, улар шу доирада ўзгариши мумкин. Бундай нархлар ёрдамида давлат инфляцияни жиловлайди, нархларни назорат қилади. Дотацияланган нарх – бу давлат бюджети ҳисобидан махсус арзонлаштирилган нархлардир. Бундай нархлардан кам даромадли оилалар, бева-бечоралар, ишсиз ва ногиронларни ҳаётий зарур неъматлар билан энг кам даражада таъминлаб туришда фойдаланилади.
Демпинг нарх. Бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва рақибларини сиқиб чиқариш учун фирмалар махсус нархдан фойдаланадики, улар демпинг нарх ёки бозорга кириб олиш нархи деб аталади. Демпинг нархда расмий нархнинг бир қисмидан кечиб юборилади.
Сотиш ҳажмини ўзгартирмасдан юқори фойда олишга эришиш учун фирмалар нуфузли нархдан фойдаланади. Бу нархни қўллаш учун бозорда рақобат чекланган бўлиб, монопол вазият мавжуд бўлиши зарур. Мазкур вазиятда талаб нархга боғлиқ бўлмайди, шу сабабли нархнинг кўтарилиши товар сотилишини кескин камайтирмайди. Бундан ташқари аҳолининг юқори даромад олувчи қатлами харид қиладиган нуфузли товарлар ҳам мавжудки, улар нуфузли нархларда сотилади.
Ривожланган мамлакатларда юқори даромад олувчи аҳоли қатлами учун дала ҳовлига эга бўлиш, машҳур курортларда дам олиш, охирги нусхадаги кийимлар кийиш, янги моделдаги автомашинада юриш — мартабали ёки обрўталаб истеъмол ҳисобланади. Мартабали истеъмол нуфузли нархларни юзага келтиради. Улар одатдаги нархлардан анча юқори бўлади. Нуфузли нархларни қўллашда товарларни ишлаб чиқариш харажатлари ва рентабеллик даражаси, бозордаги талаб, унинг ўзгариши ва бозордаги рақобатлашув шароити ҳисобга олинади. Шунга қараб, маълум давргача ўзгармайдиган қатъий (стандарт) нархлар ва ўзгарувчан нархлар қўлланилади. Шундай товарлар борки, истеъмолчилар уларнинг нархи ўзгармаслигини афзал кўради. Масалан, коммунал хизмат, транспорт хизмати таърифлари шундай нархлар жумласига киради.
Эркин бозор нархлари – бу талаб ва таклиф асосида вужудга келадиган бозор нархларидир. Маданийлашган бозор шароитларини вужудга келтиришда эркин нархлар жамият ва бозор муносабатлари барча субъектлари манфаатларини энг мақбул тарзда уйғунлаштиришга имкон беради.
Нарх диапазони нархлар оралиғининг пулдаги ифодасидир. Нарх диапазони қуйи, ўрта ва юқори нархларни ўз ичига олади. Нарх диапазони қанчалик катта бўлса, товар муомаласи шунчалик тез юз беради, чунки талаб билан нарх ўзаро боғланади.
Бозор кўлами ҳисобга олинганда ҳудудий (минтақавий), миллий ва халқаро нархлар мавжуд бўлади. Ҳудудий нарх фақат маълум ҳудудий бозорга хос бўлиб, у шу ҳудуд доирасидаги омиллар таъсиридан ҳосил бўлади. Миллий бозор нархи бир мамлакат доирасида амал қилувчи ва уларнинг хусусиятини акс эттирувчи нархлардир. Миллий нарх мамлакат доирасидаги ижтимоий сарф-ҳаражатларни, миллий бозордаги талаб ва таклифни, товар нафлилигини, унинг қанчалик қадрланишини ҳисобга олади. Жаҳон бозори нархи муайян товарга кетган байналминал ҳаражатларни, товарнинг жаҳон стандарти талабига мос келиш даражасини ва халқаро бозордаги талаб ва таклиф нисбатини ҳисобга олади.
Нарх хилма-хил турлардан иборат бўлсада, улар бир-бири билан ўзаро боғланган, чунки уларда жамиятдаги иқтисодий ресурсларнинг ишлатилиш самараси ўз ифодасини топади. Иқтисодиёт назариясида нарх нисбати деган тушунча бор, у нарх паритети деб ҳам юритилади. Иқтисодиёт ва ундаги жараёнлар бир-бирига боғлиқ бўлганидан нархлар бир-бирини юзага чиқаради.
5. Нарх сиёсати ва унинг Ўзбекистонда амалга оширилиш хусусиятлари.
Нархларни эркинлаштириш – иқтисодий ислоҳотларнинг энг асосий йўналишларидан бири бўлиб, ислоҳотларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари кўп жиҳатдан шу муаммонинг ҳал этилишига боғлиқ бўлади.
Нархларни эркинлаштириш хом-ашё билан маҳсулот айрим турларининг нархлари, нарх билан аҳоли ва корхоналар даромадлари ўртасида мутаносибликка эришишга қандай ёндашилиши билан фарқланади. Шу ёндашувларга асосланиб, нархлар қуйидаги йўллар билан эркинлаштирилади:
а) нархларни бирданига, ёки «эсанкиратадиган» тарзда қўйиб юбориш;
б) нархларнинг ўсишини сунъий равишда тўхтатиб қўйиш;
в) нархни давлат томонидан бошқариш ва назорат қилишни маълум даражада сақлаб қолиш.
Бозор муносабатларига ўтаётган ҳар бир мамлакат, шу йўллардан бирини танлашда улардан ҳар бирининг мавжуд реал шарт-шароитларга қанчалик мос келиши, аҳоли асосий қисмининг моддий аҳволига қандай даражада таъсир кўрсатиши, ислоҳ қилишнинг танлаб олинган йўлига қанчалик даражада жавоб бериши ва кутиладиган салбий оқибатларини ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Ўзбекистонда иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг ўзига хос тамойиллари, мамлакатдаги вазият ва аҳолининг турмуш даражаси ҳисобга олиниб, нархларни аста-секинлик билан ва босқичма-босқич эркинлаштириш йўли танлаб олинди. Шу йўл билан нархларни эркинлаштиришнинг дастлабки босқичида (1992 йилнинг бошида) кенг доирадаги ишлаб чиқариш-техника воситаси бўлган маҳсулотлар, айрим турдаги халқ истеъмоли моллари, бажарилган ишлар ва хизматларнинг эркин нархлари ва тарифларига ўтилди. Аҳолини ҳимоялаш мақсадида чекланган доирадаги озиқ-овқат ва саноат товарлари нархларининг чегараси белгилаб қўйилди, айрим турдаги хизматларнинг энг юқори тарифлари жорий қилинди.
Нархларни эркинлаштиришнинг кейинги босқичида (1993 йил) келишилган улгуржи нархларни давлат томонидан тортибга солиш тўхтатилди. Қатъий белгиланган ва давлат томонидан тартибга солиб туриладиган нархларда сотиладиган товарлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг сони анча қисқарди.
Нархларни эркинлаштиришнинг навбатдаги босқичида (1994 йил октябр-ноябр) халқ истеъмол моллари асосий турларининг нархлари эркин қўйиб юборилди, транспорт ва коммунал хизматларнинг тарифлари оширилди. Шундай қилиб, республикада иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг биринчи босқичи нархларни босқичма-босқич (уч босқичда) тўлиқ эркинлаштириш билан тугади. Нархларни эркинлаштириш аҳолини ишончли иқтисодий ва ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари билан бирга олиб борилди. Давлат томонидан турли компенсациялар мақсадидаги жамғармалар тузилди, иш ҳақи, пенсия ва стипендияларнинг энг кам миқдори мунтазам суратда ошириб борилди, болалар учун нафақалар жорий этилди. Аҳолининг муҳтож қисмига ёрдам кўрсатилди, имтиёзли солиқ ставкалари жорий этилди.
«Барчамизга бир ҳолат яхши маълум, деб ўйлайман. Кейинги вақтда қўшни мамлакатларда ва жаҳон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин кўтарилиб бораётгани кузатилмоқда. Бундай вазиятда республикамиз ички бозорининг, аҳолимизнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишончли таъминланиши алоҳида аҳамият касб этади.
Шу муносабат билан бизнинг 90-йилларданоқ ғалла мустақиллигига эришиш, аҳолининг ун ва нонга, бошқа ҳаётий муҳим озиқ-овқат маҳсулотларига булган талабини тўла таъминлаш вазифасини ўз олдимизга қўйганимиз ва уни муваффақиятли ҳал этганимиз узоқни ўйлаб қилинган оқилона иш бўлганини эслаш ўринлидир.
Бугунги кунда Ўзбекистон буғдой, ун, пахта ёғи, мева-сабзавот, қуруқ мевалар ва узум, полиз маҳсулотлари каби ўта зарур озиқ-овқат товарлари билан нафақат ўз ички эҳтиёжларини тўлиқ таъминламоқда, балки уларни юртимиздан ташқарига ҳам экспорт қилмоқда.
Ҳозирги пайтда гўшт ва сут маҳсулотлари, гуруч, картошка ва бошқа муҳим озиқ-овқат молларига бўлган талабни ўзимизда ишлаб чиқарилаётган товарлар ҳисобидан тўлиқ қопланмокда ва бундай ҳолатни ўзимизнинг улкан ютуғимиз деб ҳисоблаймиз»[37].
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида миллий иқтисодиёт рақобатбардошлиги ҳамда барқарорлигини оширишда нархнинг аҳамияти ошиб бормоқда. Жумладан, Ўзбекистонда қатъий тежамкорлик тизимини рағбатлантириш орқали корхоналарнинг рақобатдошлигини ошириш кўп жиҳатдан маҳсулотлар таннархини пасайтиришга боғлиқдир. Шунга кўра, «Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстуридa 2009 йилдa бaрчa турдaги энeргия мaнбaлaри вa кoммунaл xизмaтлaрнинг aсoсий турлaри бўйичa нaрxлaрнинг кўтaрилишини чeклaш, яъни улaрни 6-8 фoиздaн oширмaслик мexaнизми ишлaб чиқилгaн»[38] бўлиб, мазкур чоралар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардош маҳсулотлар яратиш ва экспорт қилиш имкониятларини кенгайтиради.
Асосий таянч тушунчалар:
Рақобат – бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашувидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни англатади.
Тармоқлар ичидаги рақобат – ишлаб чиқариш ва сотишнинг қулайроқ шароитига эга бўлиш, қўшимча фойда олиш учун бир тармоқ корхоналари ўртасида борувчи кураш.
Тармоқлараро рақобат – турли тармоқлар корхоналари ўртасида энг юқори фойда нормаси олиш учун олиб бориладиган кураш.
Монополия – монопол юқори нархларни ўрнатиш ҳамда монопол юқори фойда олиш мақсадида тармоқлар, бозорлар ва яхлит макроиқтисодиёт устидан ҳукмронликни амалга оширувчи йирик корхоналар (фирма, корпорациялар)нинг бирлашмалари.
Соф монополия – тармоқдаги ягона ишлаб чиқарувчи ёки сотувчининг нарх ва ишлаб чиқариш ҳажмини белгилашдаги, ва бинобарин, фойда олишдаги яккаҳукмронлик ҳолати.
Олигополия – тармоқдаги бир неча йирик ишлаб чиқарувчи ёки сотувчининг нарх ва ишлаб чиқариш ҳажмини белгилашдаги ҳукмронлик ҳолати.
Монополистик рақобат – тармоқдаги ишлаб чиқарувчи ёки сотувчилар сони кўп ҳамда улар ўртасида маълум даражада рақобат мавжуд бўлган, бироқ ҳар бир ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи ўз товар ёки хизматининг алоҳида, махсус хусусиятлари мавжудлиги сабабли уларнинг нархи ва ишлаб чиқариш ҳажмини белгилашдаги маълум даражада ҳукмронлик ҳолати.
Монопсония – тармоқдаги ишлаб чиқарувчи ёки сотувчилар сони жуда кўп бўлиб, улар товар ёки хизматларининг ягона истеъмолчиси ёки харидори мавжуд бўлган шароитдаги яккаҳукмронлик ҳолати.
Табиий монополия – корхонанинг технологик хусусиятлари сабабли маҳсулотга бўлган талабни қондириш рақобат мавжуд бўлмаган шароитда самаралироқ амалга оширилувчи товар бозорининг ҳолати.
Картель – битта саноат тармоғидаги бир неча корхоналарнинг уюшмаси бўлиб, унинг иштирокчилари ишлаб чиқариш воситалари ва маҳсулотларига ўз мулкий эгалигини сақлаб қолади, яратилган маҳсулотларни сотиш эса квота, яъни маҳсулот ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги ҳар бир иштирокчининг улуши, сотиш нархлари, бозорларнинг бўлиб олиниши ва ҳ.к. бўйича келишув асосида амалга оширилади.
Синдикат – бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи бир неча корхоналарнинг бирлашмаси. Бунда ишлаб чиқариш воситаларига мулкчилик бирлашма иштирокчиларининг ўзида сақланиб қолгани ҳолда, улар томонилан ишлаб чиқарилган маҳсулот махсус ташкил этилган ягона сотиш ташкилоти орқали амалга оширилади.
Трест – ишлаб чиқариш воситалари ва тайёр маҳсулотга биргаликдаги мулкий эгаликни таъминловчи ишлаб чиқарувчиларнинг юридик шахс кўринишидаги бирлашмаси.
Консорциум – тадбиркорларнинг йирик молиявий операцияларини биргаликда амалга ошириш мақсадида бирлашуви (масалан, йирик миқёсли лойиҳаларга жуда ката миқдорда ва узоқ муддатли кредит бериш ёки инвестициялар қўйиш).
Концерн – расмий жиҳатдан мустақил бўлган, кўп тармоқли корхоналар (саноат, савдо, транспорт ва банк каби турли соҳа корхоналари) нинг мажмуини ўз ичига олувчи бирлашма. Одатда бундай бирлашма маълум ишлаб чиқариш фаолиятини босқичма-босқич равишда амалга ошириш учун зарур бўлган турли соҳа корхона ва ташкилотларидан тузилади.
Нарх – бозор иқтисодиёти шароитида товар ва хизматларнинг ижтимоий қиймати ва ижтимоий нафлилигининг пулдаги ифодасидир.
Улгуржи нарх – ишлаб чиқарувчилар томонидан товарлар катта партияларда бир йўла кўтарасига сотилганда қўлланилувчи нарх.
Чакана нарх – товарлар бевосита истеъмолчиларга сотилганда қўлланилувчи нарх.
Дотациялашган нарх – давлат бюджети ҳисобидан махсус арзонлаштирилган нарх.
Демпинг нарх – бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва рақибларини сиқиб чиқариш учун фойдаланилувчи нарх.
Нуфузли нарх – аҳолининг юқори даромад олувчи қатлами харид қиладиган товарларни сотишда қўлланилувчи нарх.
Нарх диапазони – нархлар оралиғидаги фарқнинг пулдаги ифодаси.
Эркин нарх – талаб ва таклиф таъсирида шаклланадиган бозор нархи.
Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар:
1. Рақобатнинг моҳияти ва мақсадини тушунтириб беринг.
2. Рақобатнинг асосий вазифалари нималардан иборат? Бу вазифаларнинг бир-биридан фарқини ажратиб кўрсатинг.
3. Рақобат шаклларига тушунча беринг ва уларнинг ҳар бирига хос белгиларини кўрсатинг.
4. Тармоқ ичидаги ва тармоқлараро рақобатнинг фарқини тушунтириб беринг.
5. Рақобатлашувнинг демпинг нархларни қўллаш усули қандай шароитларда амалга оширилади?
6. Монополия нима ва унинг вужудга келишининг иқтисодий асослари нималардан иборат? Монополиянинг қандай турлари мавжуд?
7. Капиталнинг тўпланиши ва марказлашуви ўртасида қандай фарқ бор?
8. Табиий, легал ва сунъий монополияларнинг бир-биридан фарқланишини кўрсатинг.
9. Монополиянинг ижобий ва салбий томонлари нималарда намоён бўлади?
10. Монополияга қарши сиёсат ва монополияга қарши қонунчиликнинг моҳияти қандай?
11. Рақобат муҳитининг шаклланишига қандай омиллар таъсир кўрсатади?
12. Нархнинг иқтисодий мазмунини унинг вазифалари орқали тушунтириб беринг. Нарх асосий турларининг қисқача тавсифини беринг.
13. Нархнинг ташкил топиши борасида қандай назариялар мавжуд? Уларнинг афзаллик ва камчилик томонларини кўрсатиб беринг.
14. Нарх сиёсати нима? Ўзбекистонда нарх сиёсати амалга оширилишининг қандай хусусиятлари мавжуд?
9-МАВЗУ. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ. Тадбиркорлик капитали ва унинг айланиши
Режа:
1. Тадбиркорлик фаолияти тушунчаси, унинг вазифалари ва ривожланиш шарт-шароитлари.
2. Тадбиркорлик фаолиятининг шакллари.
3. Тадбиркорлик капитали ва унинг ҳаракати босқичлари.
4. Тадбиркорлик капиталининг айланиши. Асосий ва айланма капитал.
5. Асосий капитални такрор ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш самарадорлиги.
Бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётда тадбиркорлик қобилияти иқтисодий ресурс ҳисобланиб, инсон омилининг таркибий қисмини ташкил этади. Тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти, мақсади ва бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида амал қиладиган шаклларини батафсил баён этиш, тадбиркорлик капиталининг мазмунини ва унинг ҳаракат шаклларини таҳлил қилиш, капитал ҳаракатида вужудга келадиган жараёнлар ва унинг намоён бўлишини, шунингдек, капиталнинг айланиш тезлиги ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалаларини ёритиш ушбу мавзунинг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади.
1. Тадбиркорлик фаолияти тушунчаси, унинг вазифалари ва
ривожланиш шарт-шароитлари.
Ҳозирги пайтда турли илмий-назарий адабиётларда тадбиркорлик фаолияти ва бизнес хусусида, унинг йўналишлари, тамойиллари, ҳуқуқий-иқтисодий жиҳатлари тўғрисида кўплаб олимларнинг фикрлари, мулоҳазалари кенг ўрин эгалламоқда. Уларда кўпинча тадбиркорлик фаолияти ва бизнесни бир хил тушунча сифатида талқин қилинмоқда.
Фикримизча, тадбиркорлик бизнесдан фарқ қилиб, тадбиркорлик – бу маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга ижодкорлик, янгилик яратиш руҳи асосида ёндашиш билан боғлиқ фаолиятдир. Бизнес эса унга нисбатан кенг тушунча бўлиб, умуман фойда олиш нуқтаи-назаридан юритилувчи фаолиятдир.
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунида таърифланишича «Тадбиркорлик (тадбиркорлик фаолияти) – юридик ва жисмоний шахслар томонидан мулкий маъсулият остида, мавжуд қонунлар доирасида, даромад (фойда) олиш мақсадида, таҳлика билан амалга ошириладиган иқтисодий фаолиятдир».[39]
К.Макконнелл ва С.Брю тадбиркорликка асосида узлуксиз шартлар ва талаблар ётувчи муҳим фаолият тури сифатида қарайдилар. Биринчидан, тадбиркор товар ва хизматлар ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш омилларини бирлаштиради ва “катализатор” вазифасини бажаради. Иккинчидан, бизнесни юритиш жараёнида у қарорлар қабул қилишдек қийин бир вазифани зиммасига олади. Учинчидан, тадбиркор – ташкилотчи шахс бўлиб, янги ишлаб чиқариш технологияларини жорий қилиб, янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга интилади. Тўртинчидан, тадбиркор бу таҳликага борувчи инсондир. У нафақат ўз мол-мулки, вақти, меҳнати билан, балки ўз шериклари, ҳиссадорлари қўшган маблағлар билан ҳам таҳликага боради.[40]
Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида юқорида келтирилган турли хил фикрлар ва ёндашувларни умумлаштирган ҳолда, қисқа қилиб қуйидагича таъриф бериш мумкин: тадбиркорлик фаолияти – шакли ва соҳасидан қатъий назар фойда олиш ва ундан самарали фойдаланиш мақсадига қаратилган иқтисодий фаолиятдир.
Тадбиркорликнинг ривожланиши, ўз навбатида, бир қатор шароитларнинг мавжуд бўлишини тақозо этиб, улар асосида умуман товар ишлаб чиқаришнинг умумий ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари ётади.
Биринчидан, тадбиркор хўжалик юритишда унинг бирон турини танлаш, ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш, уни ўзгаришларга мослаштириш, манбаларни танлаш, ресурс топиш, маҳсулот сотиш, уларга баҳо белгилаш, фойдани тасарруф қилиш ва шу кабилар бўйича маълум хуқуқ ва эркинликлар мавжуд бўлишини тақозо этади.
Иккинчидан, тадбиркор ишлаб чиқариш воситаларига, ишлаб чиқарилган маҳсулот ва олинган даромадга мулкчилик хуқуқига эга бўлиши керак. Тадбиркорлик фаолияти мулкдорнинг ўзи томонидан ҳам, унинг мол-мулки асосида иш юритувчи субъект томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Учинчидан, хўжалик юритиш йўлини эркин танлаш, даромадни инвестициялаш имконияти ва шу кабиларни реал таъминлайдиган маълум иқтисодий муҳит ва ижтимоий сиёсий шароит яратиши зарур.
Тўртинчидан, тадбиркорлик мулкчилик ва ўзлаштириш турли-туман шакллари ва турларининг мавжудлигини тақозо қилади. Ўз навбатида мулкчилик ва ўзлаштириш соҳаларидаги турли-туманлиликнинг ўзи объектив ҳодиса бўлиб, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши оқибати сифатида майдонга чиқади.
Бешинчидан, етарли молиявий манбаларга, яхши маълумот ва малакали тайёргарликка эга бўлиш, умумий тижорат қонунчилиги, солиқ бўйича имтиёзлар, тадбиркорлик муҳити ва уни ривожлантиришда жамият манфаатдорлигининг мавжуд бўлиши тадбиркорликни ривожлантиришнинг навбатдаги шарт-шароитлари ҳисобланади.
Юқорида кўриб чиқилган барча шарт-шароитлар мавжуд бўлган давлатларда тадбиркорлик яхши ривожланади, акс ҳолда фаолиятнинг бу тури хуфёна иқтисодиёт соҳасига ўтиб кетиши эҳтимоли ҳам юқори бўлади.
2. Тадбиркорлик фаолиятининг шакллари.
Ҳозир жаҳонда ишлаб чиқарувчи кучлар даражаси ва ўзига хос томонларининг беқиёс даражада бир-бирига қўшилиб кетиши кузатилади. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ижтимоий, умумдавлат мақсадларида фойдаланадиган ва ниҳоят, жамоа, гуруҳ, хусусий ва шахсий мақсадларда ишлатиладиган турлари мавжуд. Шунга мос равишда тадбиркорликнинг турли-туман: давлат, жамоа, шахсий, хусусий, аралаш ва бошқа ҳосила шакллари ривожланади.
Турли мамлакатларда давлат корхоналарининг ҳуқуқий мақоми турли-туманлиги билан анча фарқланади. Ҳатто бирон бир мамлакатда барча давлат корхоналари фаолиятини тартибга солувчи ягона қонуний ҳужжат мавжуд эмас.
Юқорида кўриб ўтилган шароитлар асосида давлат корхоналарини учта гуруҳга бўлиш мумкин:
- бюджет корхоналари;
- давлат ишлаб чиқариш корхоналари;
- аралаш компаниялар.
Ҳуқуқий ва хўжалик мустақиллигига эга бўлмаган корхоналар бюджет корхоналарига киради. Ўзларининг ҳолати бўйича улар давлатнинг маъмурий-бошқариш тизимига киради ва бирон-бир вазирлик, маҳкама ёки маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларига бевосита бўйсунади ёки уларнинг таркибий қисми ҳисобланади. Улар олган фойдасидан солиқ тўламайди. Барча даромад ва харажатлар давлат бюджети орқали ўтади.
Давлат ишлаб чиқариш корхоналари – бу корхоналарнинг анча кенг тарқалган ташкилий, ҳуқуқий шаклидир. Улар алоҳидалашган мол-мулкка эга бўлиб, хўжалик фаолияти билан бирга давлат томонидан белгиланган доирада бошқариш ва тартибга солиш вазифаларини ҳам бажаради, яъни давлат корпорациялари ўзида тижорат корхоналари ва давлат органлари белгиларини мужассамлаштиради.
Аралаш компаниялар – ҳиссадорлик жамиятлари ва мажбуриятлари чекланган ширкатлар шаклида ташкил қилиниб, акциялари давлатга ва хусусий омонатчиларга тааллуқли бўлади. Аралаш компаниялар ҳиссадорлик жамиятлари тўғрисидаги қонун асосида иш юритади ва юридик шахс ҳисобланади, хўжалик фаолиятида хусусий фирмалар билан баробар тижорат асосида қатнашади. Шу билан бирга, улар хусусий фирмаларга нисбатан маълум имтиёзлардан фойдаланади. Бу имтиёзларга давлат томонидан молиявий ёрдам ва дотациялар бериш, чет эл лицензияларини енгил шартлар билан олиш, бошқа давлат корхоналаридан хом ашё ва ярим фабрикатларни қатъий белгиланган нархларда олиш, ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиш учун бозор билан таъминланганлик ва шу кабилар.
Корхоналарнинг мулкчилик мавқеидан ташқари хилма-хил ташкилий-ҳуқуқий шакллари ҳам мавжуд бўлади. Корхоналар хўжалик жамиятлари ва ширкатлари, ишлаб чиқариш кооперативлари, жамоа корхоналари, ижара корхоналари, хўжалик бирлашмалари шаклида тузилиши мумкин.
Кооператив тадбиркорлик – жамоа тадбиркорлигининг алоҳида шакли бўлиб, жамоа мулкига асосланади ва кооперация аъзоларининг унинг фаолиятида ўз меҳнати билан иштирок этишини тақозо қилади. Кооператив мулкчиликка асосланган тадбиркорликнинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат: ишловчиларнинг ишлаб чиқариш воситалари билан бевосита қўшилиши (хусусий мулкчиликда бундай қўшилишда мулкдор, давлат мулкчилигида эса давлат воситачи ҳисобланади); кооперация аъзоларининг ишлаб чиқариш воситаларидан кенг фойдалана олиши; уларнинг иқтисодий жиҳатдан тенг ҳуқуқлилиги; жамоанинг ўз-ўзини бошқаришни амалга ошириши; жамоа ва шахсий манфаатлар уйғунлиги юзага келиши ва ҳ.к.
Хусусий тадбиркорлик алоҳида шахс ёки корхона томонидан хусусий ташаббус асосида ташкил қилинади. Тадбиркорликнинг бу шаклида мулк ва ишлаб чиқариш натижалари хусусий шахсларга тегишли бўлиб, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ёлланма меҳнатга асосланади.
Якка тартибдаги тадбиркорлик шахсий мулкка асосланади, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ўзи ёки оила аъзолари меҳнати асосида амалга оширилади. Шахсий корхона эгаси унинг менежери ҳам ҳисобланиб, корхонанинг барча мажбуриятлари учун шахсий жавобгар бўлади. Хўжалик хуқуқи нуқтаи-назаридан якка тартибдаги тадбиркорлик ҳуқуқий шахс ҳисобланмайди, шу сабабли унинг эгаси чекланмаган масъулиятга эга бўлиб, фақат фуқаролардан олинадиган даромад солиғини тўлайди. Бу одатда кичик магазин, хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар, деҳқон хўжаликлари, шунингдек, ҳуқуқшунос, врач, адвокат каби турли малакали мутахассислар хизмати кўринишида ташкил қилинган тадбиркорликдир.
Табдиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг муҳим шаклларидан бири ҳиссадорлик (акционерлик) жамиятларидир.
Акция чиқариш ва уни эркин жойлаштириш ҳиссадорлик муносабатларнинг муҳим томонларидан бирини ташкил қилади.
Акция – бу унинг эгаси ҳиссадорлик жамияти капиталига ўзининг маълум ҳиссасини қўшганлигига ва унинг фойдасидан дивиденд шаклида даромад олиш ҳуқуқи борлигига гувоҳлик берувчи қимматли қоғоздир. Бундан ташқари, акция корхонани бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини ҳам беради.
Акциялар махсус товар сифатида сотилади ва сотиб олинади, шу сабабли ўзининг нархига эга. Акцияда ифодаланган пул суммаси унинг номинал қиймати дейилади. Акциянинг фонд бозорида сотиладиган нархи акция курси деб аталиб, у олинадиган дивиденд миқдорига тўғри мутаносиб, фоиз миқдорига эса тескари мутаносибликда бўлади. Харидор акцияни ундан олинадиган даромади банкка қўйилган пулдан келадиган фоиздан кам бўлмаган тақдирдагина сотиб олади.
Акция курси қуйидагича аниқланади:
,
бу ерда: АК - акция курси; Д – дивиденд; Фс – ссуда фоизи.
Ссуда фоизи ўсганда акция курси тушади. Агар дивиденд ссуда фоизига қараганда юқори даражада ўсса, акция курси кўтарилади.
Ҳиссадорлик жамиятлари акция билан бирга облигация ҳам чиқаради.
Облигация – унинг эгаси жамиятга қайд қилинган фоиз олиш шарти билан пул қўйганлигини тасдиқлайди. Облигация ҳиссадорлик жамияти молиявий маблағларини кўпайтириш учун чиқарилади.
Акция эгаси корхона мулкдори, облигация эгаси эса унинг кредитори ҳисобланади. Ундан ташқари, облигация акциядан фарқ қилиб, ўз эгасига йиллик кафолатланган даромад келтиради, аммо ҳиссадорлик жамияти ишларини ҳал қилишда овоз бериш ҳуқуқини бермайди. Облигациялар бўйича тўланадиган даромад одатдаги ссуда фоизи миқдоридан ортиқ бўлмайди. Унинг қиймати ҳиссадорлик жамияти томонидан маълум муддат ўтиши билан тўланади. Акцияга қўйилган маблағ облигацияга жойлаштирилгандан фарқ қилиб, акционер талаби бўйича қайтарилиши мумкин эмас ва фақат сотиш орқали қопланади.
Ҳиссадорлик жамиятининг ташкил топиши таъсисчилик фойдаси каби даромад турининг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Таъсисчилик фойдаси сотилган акциялар суммаси ва ҳиссадорлик корхонасига ҳақиқатда қўйилган маблағ миқдори ўртасидаги фарқдан иборат.
Ҳиссадорлик корхонасида таъсисчилик фойдаси билан бир қаторда дивиденд каби даромад тури шаклланади.
Дивиденд (лотинча dividendus - бўлишга тегишли) – акция эгасига тўланадиган даромад. Дивиденд воситасида акция эгаси қимматли қоғознинг шу турига қўйилган пул маблағлари (капитал) нинг тегишли қисмига ўзининг мулкчилик ҳуқуқини иқтисодий жиҳатдан рўёбга чиқаради. Дивиденд орқали фақат ҳиссадорлик жамияти олган фойданинг бир қисми тақсимланади. Унинг бошқа қисми жамғаришга, солиқ тўлашга ва шу кабиларга кетади. Дивиденд миқдори олинадиган фойда ва чиқарилган акция миқдорига боғлиқ ва ҳамда одатда ссуда фоизидан юқори бўлади.
3. Тадбиркорлик капитали ва унинг ҳаракати босқичлари.
Тадбиркор ихтиёрида бўлиб, фойда олиш мақсадида ишлатиладиган барча моддий воситалар, товарлар ва пул маблағлари биргаликда тадбиркорлик капитали деб аталади. Тадбиркорлик капитали ишлаб чиқариш ва муомала жараёнида доимо ҳаракатда бўлади ва бу ҳаракат жараёнида бир қатор босқичларни босиб ўтади.
Ишлаб чиқаришга сарфланадиган ҳар қандай сармоя ўз ҳаракатини пул шаклидан бошлайди. Пул (П) тегишли ресурслар бозоридан зарур товарлар, яъни ишлаб чиқариш воситалари (Ив) ва ишчи кучи (Ик) сотиб олишга сарфланади (авансланади). Бу ҳолда пул шунчаки товарлар сотиб олишгагина эмас, балки ишлаб чиқариш учун зарур бўлган иқтисодий фаолият омилларини сотиб олишга сарфланади. Ушбу муомала соҳасида пул капитали ўз ҳаракатининг биринчи босқичидан ўтади:
Ив
П Т
Ик
Мазкур жараён натижасида пул шаклидаги маблағлар унумли капитал шаклига айланади ва улар ишлаб чиқариш жараёнининг потенциал омиллари ҳисобланади. Капитал ҳаракатида иккинчи босқич ишлаб чиқариш (И) жараёни ҳисобланиб, унинг натижасида унумли товар (Т) шаклини олади. Бу ерда ҳосил қилинган товарлар қиймати ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучига сарфланган қийматдан ортиқ бўлади, яъни:
Ив
Т . . . И . . . Т’
Ик
Чунки ҳосил қилинган товарлар қийматида ишлаб чиқариш воситаларининг кўчган қиймати, ишчи кучи қийматининг эквиваленти ва улар томонидан вужудга келтирилган қўшимча маҳсулот қиймати ҳам мавжуд бўлади.
Учинчи босқичда ишлаб чиқарилган товарларни сотиш содир бўлади Т’àП’ ушбу босқичда товарлар пулга айланади ва ўзининг дастлабки шаклига қайтиб келади. Дастлаб, пул шаклида сарфланган маблағ яна пул шаклида, аммо миқдор жиҳатидан кўпроқ бўлиб қайтади. Шу сабабли уни П’=П+п кўринишида ифодалаш мумкин.
Товарларни сотишдан тушган пул капитали яна ишлаб чиқариш омиллари сотиб олиш учун сарфланади ва шу тариқа юқоридаги ҳаракат тўхтовсиз такрорланаверади.
Тадбиркорлик капиталининг ўз ҳаракатида уч босқични изчил босиб ўтиб, мунтазам равишда бир шаклдан бошқа бир шаклига айланиб, яна дастлабки шаклига қайтиб келиши унинг доиравий айланиши дейилади.
Доиравий айланишнинг биринчи ва учинчи босқичлари муомала соҳасида, яъни ресурслар ва товарлар бозорида, иккинчи босқичи эса ишлаб чиқаришда рўй беради. Шунинг учун формулада ишлаб чиқариш жараёни ва муомала соҳаси ўртасидаги оралиқлар нуқталар (…) билан ажратилиб кўрсатилади.
Ҳар бир босқичда капитал муайян ҳаракат шаклига киради. Биринчи босқичда у пул шаклида, иккинчи босқичда унумли ёки ишлаб чиқариш омиллари ва учинчи босқичда товар шаклида юзага чиқади. Капитал доиравий айланиш жараёнида унинг ҳар бир шакли алоҳида вазифани бажаради ва шунга кўра улар капиталнинг ҳаракати шакллари дейилади.
Капитал пул шаклининг ҳаракати иқтисодий фаолият учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратишдан иборат. Бунга пулни ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи сотиб олишга аванслаш орқали эришилади. Капитал унумли шаклининг ҳаракати товарлар ишлаб чиқариш ва худи шу жараёнда қийматнинг ўсишига эришишни таъминлаш вазифасига қаратилади.
Капитал товар шаклининг ҳаракати орқали ишлаб чиқарилган товарлар қийматининг нарх шаклида рўёбга чиқиши содир бўлади ва ўсган қийматнинг пулга айланиши билан тадбиркорнинг фойда олиш мақсади таъминланади.
Ишлаб чиқариш узлуксиз давом этиши учун тадбиркорлик капитали ўзининг бир шаклидан бошқа бир шаклига айланиб туриши ва Айни пайтда ҳар учала шаклда ҳам мавжуд бўлмоғи лозим. Агар тадбиркорлик капитали бу шаклларнинг бирортасида тўхтаб қолгудек бўлса, унинг ҳаракатидаги узлуксизлик бузилади.
Тадбиркорлик капиталининг ҳар учала шакли бир вақтда ўз доиравий айланишига эга бўлади. Тадбиркорлик капитали пул шаклининг доиравий айланиши:
Ив
П Тб . . . И . . . Т’ П’
Ич
Унумли капиталнинг доиравий айланиши:
Ив Ив
Т . . . И . . . Т’ П’ Т
Ик Ик
Тадбиркорлик капитали товар шаклининг доиравий айланиши:
Ив
Т П Т . . . И . . . Т’
Ик
Капитал ўз ҳаракатини қандай ижтимой-иқтисодий шаклларда амалга оширмасин, улар учун юқорида таъкидлаганимиздек, доиравий айланиш ва унинг босқичларининг ҳаракат кўриниши умумий. Шу билан бирга хўжалик юритишнинг айрим шаклларида тадбиркорлик капиталининг доиравий айланиши, уларнинг босқичлари ва ҳаракат шакллари ўзларнинг иқтисодий мазмуни жиҳатидан фарқланади.
4. Тадбиркорлик капиталининг айланиши.
Асосий ва айланма капитал.
Тадбиркорлик капиталининг ҳаракати бир доиравий айланиш билан тўхтаб қолмайди, балки у узлуксиз давом этиб, такрорланиб туради. Доиравий айланишларнинг бундай узлуксиз такрорланиб, янгиланиб туриши тадбиркорлик капиталининг айланиши дейилади.
Капиталнинг айрим қисмлари турли тезликда ҳаракат қилиши туфайли сарфланган маблағларнинг айланиш тезлиги турлича бўлади. Масалан, унумли истеъмолда бўлган хом ашё ва материаллар қиймати, бир доиравий айланишдан кейин бошқа қисми масалан, меҳнат қуроллари қиймати бир неча доиравий айланишдан кейин ўзининг бошланғич шаклига қайтади.
Капитал ўзининг айланиш тавсифига кўра икки қисмга: асосий ва айланма капиталга бўлинади.
Асосий капитал - ишлаб чиқариш жараёнида бир қатор доиравий айланишлар давомида қатнашади, ўзининг қийматини тайёрланаётган маҳсулотга (хизматга) бўлиб-бўлиб ўтказиб боради ва ашёвий-буюм шаклини ўзгартирмайди.
Айланма капитал - бир доиравий айланиш давомида тўлиқ истеъмол қилинади, ўзининг қийматини ишлаб чиқариш натижаларига тўлиқ ўтказади ва ашёвий-буюм шаклини ҳам йўқотади.
Асосий ва айланма капиталлар фарқланиши асосида қуйидаги белгилар ётади.
1. Ишлаб чиқариш жараёнида ҳаракат қилиш хусусиятлари. Асосий капитал тайёрланаётган маҳсулот моддий таркибига буюм жиҳатдан кирмайди, узоқ давр (масалан станок 10 йил, бино 50-100 йил) давомида фаолият қилади, ўзининг олдинги натурал-буюм шаклини бир нечта доиравий айланишлар давомида сақлаб қолади. Аксинча, айланма капитал (масалан пахта, жун, металл) ҳар бир доиравий айланишда тўлиқ унумли истеъмол қилинади, ўзининг ашёвий-буюм шаклини йўқотади ва янги турлари билан алмашинади.
2. Қийматини ишлаб чиқариш натижаларига ўтказиш хусусияти. Асосий капитал ишлаб чиқариш жараёнида қатор йиллар давомида фаолият қилиб, уларнинг қиймати товарларга қисман ўтиб боради. Хом ашё ва материаллар, ёқилғи ва энергия каби айланма капитал элементлари ҳар бир доиравий айланишда тўлиғича унумли истеъмол қилинади ва уларнинг қиймати маҳсулот ва хизматлар қийматига тўлиғича ўтади.
3. Капитал қийматининг айланиш усули. Қийматининг айланиш усули бўйича асосий капитал қиймати иккига бўлинади. Қийматнинг маҳсулотга ўтган қисми товарлар ва хизматлар билан бирга муомалада бўлади ва доиравий айланиш жараёнида товар шаклидан пул шаклига ўтади ҳамда қоплаш фонди шаклида аста-секин жамғарилади. Маҳсулотга ўтмаган қисми ишлаб чиқариш доирасида мавжуд бўлган асосий капиталда гавдаланганича қолаверади. Истеъмол қилинган меҳнат предметлари қиймати тўла-тўкис айланиб, янги маҳсулотлар қиймати таркибига киради.
4. Қайта тикланиш усули. Қайта тикланиш усулида асосий капиталнинг ишлаб чиқариш натижларига ўтказилган қиймати, бу воситалар бир қатор доиравий айланишларни ўз ичига олган муайян давр давомида едирилиб, ишдан чиққандан кейин пул шаклидан янги асосий капитал шаклига айланади. Айланма капитал ҳар бир доиравий айланишдан кейин ашёвий-буюм шаклида қайтиб тикланади.
Тадбиркорлик капитали ўз ҳаракатида ишлаб чиқариш ва муомала босқичларини босиб ўтади. Шу сабабли унинг айланиш вақти (Ав) ишлаб чиқариш вақти (Ив) ва муомала вақти (Мв) йиғиндисидан иборат:
.
Сарфланган маблағларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бўлиш вақти, яъни ишлаб чиқариш воситалари сотиб олингандан тайёр товар бўлган давргача ўтган вақт ишлаб чиқариш вақтини, муомала жараёнида бўлиш вақти, яъни ишлаб чиқариш воситалари сотиб олиш ва тайёр товарларни сотиш учун кетган вақт муомала вақтини ташкил этади. Ишлаб чиқариш вақти уч қисмдан иборат бўлади:
1) бевосита меҳнат жараёни ёки иш даври (Ид);
2) турли танаффуслар даври (Тд);
3) ишлаб чиқариш воситаларининг ишлаб чиқариш заҳираларида бўлиш даври (Зд).
Демак,
.
Иш даври – ишлаб чиқариш вақтининг асосий таркибий қисмидир. Бу вақт давомида маҳсулот меҳнатнинг бевосита таъсири остида бўлади. Иш даврининг узунлиги ишлаб чиқариладиган маҳсулот хусусиятига, қўлланиладиган меҳнатнинг миқдори ва унинг унумдорлиги даражасига боғлиқдир.
Танаффусларни табиий жараёнларнинг меҳнат буюмларига таъсир кўрсатиш зарурлиги ва ташкилий тавсифдаги сабаблар тақозо этади. Биринчи ҳолда, меҳнат буюмлари у ёки бу даражада узоқ давом этадиган жисмоний, кимёвий ва биологик жараёнларнинг таъсири остида бўлади. Бунинг натижасида муайян фойдали самарага эришилади ёки истеъмол қийматларининг шакли ўзгаради. Бунда меҳнат жараёни қисман ёки тўлиқ тўхтайди, ишлаб чиқариш жараёни эса давом этади. Ташкилий сабабларга кўра танаффуслар вақти корхоналарнинг иш режими билан, шунингдек ишлаб чиқаришни ташкил килиш хусусиятлари билан белгиланади.
Ишлаб чиқариш воситаларнинг заҳира ва эҳтиётлар сифатида бўлиш вақти – бу уларнинг ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш учун зарур бўлган даврдир. Тез қуритадиган, тез ачитадиган, умуман технологик жараёнларни тезлаштирадиган янги техника ва технологияларнинг қўлланилиши танаффус даврининг ва бинобарин ишлаб чиқариш вақтининг қисқаришига олиб келади. Транспорт шахобчаларини ривожлантириш, хўжалик алоқаларининг самарали тизимини белгилаш, ишлаб чиқариш воситалари бозорини шакллантириш, эҳтиёжларни пухта ҳисобга олиш, муомала вақтини қисқартириш учун муҳим аҳамиятга эга.
Капиталнинг айланиш тезлиги улардан фойдаланиш самарадорлигига жиддий таъсир қилади. Айланиш тезлиги муайян давр ичида (А) қилинган айланишлар сони (n) ёки бир айланишнинг узун-қисқалиги (а) билан белгиланади: n=А/a; a=A/n.
5. Асосий капитални такрор ишлаб чиқариш ва ундан
фойдаланиш самарадорлиги.
Капиталнинг самарадорлик даражаси турли омилларнинг таъсири остида шаклланади. Улар орасида асосий капиталнинг таркиби (тармоқ таркиби, турлар бўйича таркиби); асосий капиталдан фойдаланиш ва уни тақсимлаш самарадорлиги; эскирган меҳнат воситаларини янгилари билан амаштириш йўллари ва усуллари муҳим аҳамиятга эга.
Асосий капиталнинг тармоқ таркиби уларнинг айрим тармоқлар бўйича тақсимланиши ва капиталнинг умумий қийматидан ҳар бир тармоқнинг ҳиссаси билан тавсифланади. Агар асосий капитал таркибида кўпроқ техника тараққиёти ва ишлаб чиқариш самарадорлигини белгилайдиган тармоқларнинг улуши ошса, уларнинг тармоқ таркибининг яхшиланганлигини билдиради.
Асосий капиталнинг турлари бўйича таркиби уларнинг умумий қийматида, ҳар бир турларининг ҳиссаси ва нисбати билан тавсифланади.
Асосий капиталнинг айрим турлари ишлаб чиқаришда ўз иштироки бўйича бир хил роль ўйнамайди. Агар бинолар асосан ишлаб чиқариш жараёнининг бир меъёрда боришини таъминлаб меҳнатнинг умумий шароитини ташкил қилиб, ишлаб чиқариш самарадорлигига билвосита тасир кўрсатса, меҳнат қуроллари (иш машиналари, ускуналар, ва бошқалар) ишлаб чиқариш жараёнида фаол рол ўйнайди ва ишлаб чиқариш самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади.
Асосий капиталнинг мулк шакллари бўйича таркиби, капиталнинг умумий қийматида ҳар бир мулк шаклининг ҳиссаси билан тавсифланади.
Асосий капитални такрор ишлаб чиқариш ўзаро боғланган ички жараёнга: асосий капиталнинг эскириши, яъни амортизация жараёни ва амортизация фондидан меҳнат воситаларини жисмоний шаклда тиклаш учун фойдаланишга таянади.
Меҳнат воситалари жисмоний эскиришининг икки шакли мавжуд: улардан фойдаланиш жараёнида ва ҳаракатсиз туриш натижасида, табиий кучларнинг таъсирида жисмоний эскириш.
Меҳнат воситалари ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш натижасида жисмоний эскирганда, улар техник, ишлаб чиқариш хоссасини ва истеъмол қийматини аста-секин йукотиб боради. Айни вақтда асосий капитал табиий кучларнинг таъсирида жисмоний эскириши ҳам мумкин. Бундай эскириш қиймати қопланмайди ва у йўқотишни билдиради. Бу йўқотиш асосий капиталнинг ҳаракатсиз туриш натижасидаги эскиришига тенг бўлади.
Меҳнат воситалари жисмоний эскириш билан бирга маънавий жиҳатдан ҳам эскиради. Маънавий эскиришнинг икки хил тури мавжуд бўлиб, у бир-биридан фарқ қилади.
Маънавий эскиришнинг биринчи тури меҳнат воситалари тайёрланадиган тармоқларда меҳнат унумдорлиги ошганлиги натижасида улар қийматининг пасайишида ифодаланади. Бу ишлаб турган ускуналарни янгилари билан алмаштиришни зарур қилиб қўймайди, чунки ишлаб турган ва янги ускуналарнинг техника даражаси бир хил бўлиб қолаверади. Бироқ, анча паст қийматга эга бўлган меҳнат воситаларининг кенг қўлланиши шунга олиб келадики, илгари сотиб олинган меҳнат воситалари қийматининг бир қисми йўқолади.
Маънавий эскиришнинг иккинчи турида анча мукаммал, арзон ва унумли машиналарнинг ишлаб чиқаришга кириб келиши билан илгари ўрнатилган меҳнат воситаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлмай қолади ва натижада улар янгилари билан алмаштирилади. Маънавий эскиришдан кўриладиган зарарнинг олдини олишнинг асосий йўли меҳнат қуролларидан анча самарали фойдаланиш ҳисобланади.
Асосий капитални такрор ишлаб чиқариш учун қилинган харажатларнинг бир қисми амортизация фонди ёрдамида қопланади.
Амортизация асосий капитал эскириб боришига қараб, унинг қийматини аста-секин ишлаб чиқарилган маҳсулотга ўтказиш, асосий капитални кейинчалик қайта тиклаш мақсадларида маҳсулотнинг амортизация миқдорига тенг қисмини жамғариш жараёнидан иборат.
Амортизация нормаси амортизация ажратмалари йиллик суммасининг шу асосий капитал қийматига нисбатан аниқланади ва фоизда ифодаланади. Амортизация ажратмаларининг умумий нормаси асосий капитални такрор ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ равишда икки қисмдан иборат бўлади: бир қисми асосий капитални тўла қоплашга (қайта тиклашга), иккинчиси уларни қисман қоплашга (капитал таъмирлашга) мўлжалланади.
Амалиётда умумий йиллик амортизация нормаларини (Ан) белгилашда асосий капитал қиймати (Кас) асосий капиталнинг ҳаракат қилиши муддати давомида капитал таъмирлаш учун сарфлар (Тк), эскирган меҳнат воситаларини тугатишдан олинган маблағ (Мт) ва шу воситанинг хизмат даври (Хд) ҳисобга олинади:
.
Амортизация нормалари меҳнат воситалари жисмоний ва маънавий ейилишининг ҳақиқий миқдорини акс эттириши керак. Оширилган нормалар маҳсулот таннархини сунъий равишда ўстириб юборади, пасайтирилган нормалар эса асосий капитал тикланиш даврини кечиктиради ва шу тариқа тараққиётга тўсиқ бўлади.
Ҳозирги шароитда амортизация ажратмалари ривожланган мамлакатларда капитал қўйилмаларни молиялаштиришнинг асосий манбаи ҳисобланади. Шунга кўра давлат кўпинча фирмаларга жадаллаштирилган амортизацияни қўллашга рухсат беради. Жадаллаштирилган амортизация ажратмаларнинг юқори нормаларини белгилаш орқали асосий фондлар қийматини нисбатан қисқароқ вақт ичида рўйхатдан чиқариш имконини беради. Одатда жадаллаштирилган амортизацияни қўллаш асосий фондларнинг актив қисми учун рухсат этилади. Бироқ, бу ҳолат нафақат асосий капиталнинг тезроқ янгиланишини, балки ишлаб чиқариш харажатларини амортизация ажратмаларига тўғри келувчи қисмининг ошиб кетишига ҳам олиб келади.
Асосий капиталдан фойдаланиш самарадорлигининг ошиши, аввало қўшимча капитал маблағ сарфаланмасдан туриб маҳсулот ҳажмини кўпайтиришда ўз ифодасини топади.
Бир томондан, миллий маҳсулот ёки миллий даромаднинг ўсиш суръатлари билан, иккинчи томондан, асосий капиталнинг ўсиш суратлари ўртасидаги нисбат миллий иқтисодиёт миқёсида асосий капиталдан фойдаланиш самарадорлигининг умумлашувчи кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади.
Асосий капиталдан фойдаланиш самарадорлиги ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми билан асосий капитал қиймати ўртасидаги алоқани акс эттириб, у ўзаро боғлиқ икки кўрсаткич – капиталдан олинадиган самара (Кс) ва маҳсулотнинг капитал сиғими (Ксиг) кўрсаткичлари билан ифодаланади. Миллий иқтисодиёт миқёсида асосий капиталдан олинадиган самара даражаси ишлаб турган асосий капиталнинг ҳар бир сўмига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ёки миллий даромадни, капитал сиғими даражаси эса ишлаб чиқарилган миллий даромад ёки ялпи ички маҳсулотнинг бир сўми ҳисобига асосий капитал қийматининг тўғри келишини тавсифлайди:
ёки .
ёки .
Корхона миқёсида капиталдан олинадиган самара даражаси асосий капиталнинг бир сўми эвазига корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулот миқдори (М) билан, капитал сиғими эса корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг (М) бир сўм ҳисобига қанча асосий капитал қиймати тўғри келиши билан тавсифланади:
; .
Корхонадаги меҳнат воситаларининг айрим турларидан фойдаланиш самарадорлиги натурал кўрсаткичлар ёрдами билан аниқланади. Масалан, бир тўқув дастгоҳида метр ҳисобида бир кунда тўқилган мато, бир автомобилда бир кунда тонна ҳисобида ташилган юк ва ҳоказо.
Асосий капитал (фондлар) ҳаракати айланма капитал ва муомала маблағлари ҳаракати билан узвий боғлиқ. Шу сабабли айланма капитал ва айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш ва уни ошириш омилларини кўрсатиб бериш муҳим аҳамиятга эга.
Айланма капиталдан фойдаланишнинг умумлашувчи кўрсаткичи ҳисобланган иқтисодиёт миқёсида маҳсулотнинг материал сиғими (Мсиғ) маҳсулот яратишда истеъмол қилинган айланма капитал қийматининг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ёки миллий даромадга (Мд) нисбати орқали аниқланади:
.
Корхона миқёсидаги материал сиғими (Мсиғ.кор.) унда истеъмол қилинган айланма капитал қийматининг ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматига нисбати орқали аниқланади:
.
Сарфланган айланма капитал бирлиги ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори материал сиғими кўрсаткичига тескари миқдордир.
Айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги у билан айланма капитал ўртасидаги нисбатга боғлиқдир. Бевосита ишлаб чиқариш жараёнида банд бўлган айланма капиталнинг салмоғи қанчалик кўп бўлса, айланма маблағлардан шунчалик самарали фойдаланилади.
Амалиётда айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги уларнинг айланиш коэффициенти билан ўлчанади. Бу коэффициент бир йил ичида сотилган маҳсулот қийматининг айланма маблағларнинг ўртача йиллик суммасига нисбати сифатида аниқланади.
Айланиш даври (а) йилдаги кунлар сонининг айланишлар сонига (n) нисбати билан аниқланади:
.
Айланма маблағлар айланишини тезлаштирадиган асосий омил ишлаб чиқариш вақтини аввало иш даврини, шунингдек, муомала вақтини қисқартиришдир.
Асосий таянч тушунчалар:
Тадбиркорлик фаолияти - шакли ва соҳасидан қатъий назар фойда олишга ва ундан самарали фойдаланиш мақсадига қаратилган иқтисодий фаолият.
Ҳиссадорлик жамияти – кўпроқ фойда олиш мақсадида акциялар чиқариш орқали меҳнат, меҳнат қуроллари ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари ҳамда пул ресурс (капитал)ларини бирлаштирган уюшма.
Акция – бу унинг эгаси ҳиссадорлик жамияти капиталига ўзининг маълум ҳиссасини қўшганлиги ва унинг фойдасидан дивиденд шаклида даромад олиш ҳуқуқи борлигига гувоҳлик берувчи қимматли қоғоз.
Акция курси – қимматли қоғозлар бозорида акцияларнинг сотиладиган нархи.
Облигация – унинг эгаси жамиятга қайд қилинган фоиз олиш шарти билан пул қўйганлигини тасдиқловчи қимматли қоғоз.
Таъсисчилик фойдаси – сотилган акциялар ва ҳиссадорлик корхонасига ҳақиқатда қўйилган маблағлар суммаси ўртасидаги фарқ.
Дивиденд – акция эгаси ўзлаштирадиган даромад тури.
Тадбиркорлик капитали - тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган барча моддий воситалар, товарлар ва пул маблағлари.
Айланма капитал - унумли капиталнинг бир доиравий айланиш давомидаги ишлаб чиқариш жараёнида тўлиқ истеъмол қилинадиган, ўз қийматини яратилган маҳсулотга тўлиқ ўтказадиган ва ашёвий-буюм шаклини ҳам йўқотадиган қисми.
Асосий капитал - унумли капиталнинг ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) жараёнида бир қатор доиравий айланишлар давомида қатнашиб, ўзининг қийматини тайёрланаётган маҳсулотга (хизматга) бўлиб-бўлиб ўтказиб борадиган ва ашёвий-буюм шаклини ўзгартирмайдиган қисми.
Амортизация нормаси - амортизация ажратмалари йиллик суммасининг асосий капитал қийматига нисбатининг фоиздаги ифодаси.
1. Тадбиркорлик фаолиятига таъриф беринг. «Тадбиркорлик фаолияти» ва «бизнес» тушунчаларини изоҳланг.
2. Тадбиркорликнинг вазифаларини санаб кўрсатинг. Нима учун тадбиркор таҳлика (таваккалчилик) билан фаолият кўрсатади?
3. Тадбиркорликнинг ривожланиш шарт–шароитлари нималардан иборат?
4. Тадбиркорликнинг шаклларини ва уларнинг хусусиятларини кўрсатинг.
5. Ҳиссадорлик жамиятига таъриф беринг. Акция нима, акция курси қандай аниқланади? Акция курсига таъсир қилувчи омилларни кўрсатинг.
6. Тадбиркорлик капитали нима? Унинг таркибий тузилиши қандай?
7. Тадбиркорлик капитали ишлаб чиқариш ва муомала жараёнида қандай босқичлардан ўтади ҳамда қандай шаклларга киради?
8. Капиталнинг айланишига тавсиф беринг. Айланиш вақти қандай вақтларни ўз ичига олади? Уларга тушунча беринг.
9. Капиталнинг айланиш тезлиги қандай аниқланади? Капиталнинг айланиш узунлиги икки ойни ташкил қилади деб фараз қилсак, бир йилда неча марта айланади ва бир айланишининг узунлиги қанча давом этади?
10. Унумли капитал асосий ва айланма капиталга қандай мезонлар бўйича ажратилади? Асосий ва айланма капиталга тавсиф беринг.
11. Амортизациянинг иқтисодий мазмуни нимадан иборат? Унинг нормаси қандай аниқланади?
12. Асосий капиталдан фойдаланиш самарадорлиги қандай кўрсаткичлар оркали аниқланади? Айланма капитал ва айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичларини тушунтиринг.
10-МАВЗУ. КОРХОНА (ФИРМА) ХАРАЖАТЛАРИ ВА
ФОЙДАСИ, ИШ ҲАҚИ
Режа:
1. Ишлаб чиқариш харажатлари тушунчаси ва унинг таркиби.
2. Қисқа муддатли ва узоқ муддатли даврларда ишлаб чиқариш харажатларининг ўзгариш тамойиллари.
3. Фойданинг мазмуни. Фойда нормаси ва массаси.
4. Иш ҳақининг иқтисодий мазмуни, ташкил этиш шакллари ва тизимлари.
Корхоналарнинг бозорга маҳсулот етказиб беришга бўлган лаёқатини аниқлаб берувчи муҳим омил сарф-харажатлар даражаси ҳисобланади. Ҳар қандай товарни ишлаб чиқариш иқтисодий ресурс сарфларини тақозо қилади, улар ҳам маълум нархга эга бўлади. Корхона бозорга таклиф қиладиган товар миқдори иқтисодий харажатлар (ресурс нархлари) даражасига, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ва товарлар бозорида сотиладиган нархларга боғлиқ. Бу мавзуда биз сарф-харажатларнинг умумий табиати ва таркибига тўхталамиз ҳамда фойданинг ташкил топишини таҳлил қиламиз.
Шу билан бир қаторда, кишиларнинг ҳаёт кечириши ва турмуш даражасини аниқлаб берувчи даромадларнинг асосий тури бўлган иш ҳақини таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади. Мавзуда иш ҳақининг иқтисодий табиати билан боғлиқ муаммолар ва унинг шакллари ҳамда бозор муносабатлари шароитида иш ҳақи даражасига таъсир кўрсатувчи омиллар кўриб чиқилади.
1. Ишлаб чиқариш харажатлари тушунчаси ва унинг таркиби.
Ишлаб чиқариш харажатлари деганда товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга қилинадиган барча сарфлар тушунилади. Ишлаб чиқариш сарф-харажатлари таркибига хом ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёнилғи ва энергия учун қилинган харажатлар, асосий капитал амортизацияси, иш ҳақи ва ижтимоий суғуртага ажратмалари, фоиз тўловлари ва бошқа харажатлар киради. Ишлаб чиқаришга қилинган барча сарф-харажатларнинг пулдаги ифодаси маҳсулот таннархини ташкил қилади.
Ишлаб чиқариш харажатларини иккига бўлиб ўрганиш мумкин: бевосита ишлаб чиқариш харажатлари ва муомала харажатлари (1-чизма). Товар бирлигининг қийматида ишлаб чиқариш харажатлари фақат унинг бир қисмини ташкил қилади. Ишлаб чиқариш харажатлари товар қийматидан фойда миқдорига кам бўлади. Муомала харажатлари тушунчаси товарларни сотиш жараёни билан боғлиқ бўлиб, шу товарларни ишлаб чиқарувчидан олиб, истеъмолчига етказилгунча кетадиган сарфларга айтилади. Улар икки гуруҳга бўлинади: қўшимча муомала харажатлари ва соф муомала харажатлари. Товарларни ўраш, қадоқлаш, саралаш, транспортга ортиш, ташиш ва сақлаш харажатлари қўшимча муомала харажатлари ҳисобланади. Муомала харажатларининг бу турлари ишлаб чиқариш харажатларининг давоми ҳисобланиб, товар қийматига киради ва унинг қийматини оширади. Харажатлар товарлар сотилгандан кейин олинган пул тушуми суммасидан қопланади.
1-чизма. Харажатларнинг намоён бўлиш соҳасига кўра туркумланиши.
Cоф муомала харажатлари сотувчи маоши, маркетинг (истеъмолчилар талабини ўрганиш), реклама ва шу каби харажатлардан иборат бўлади. Соф муомала харажатлари товар қийматини оширмайди ва ишлаб чиқариш жараёнида яратилган товарни сотгандан кейин олинган фойда ҳисобидан қопланади.
Ишлаб чиқариш харажатларининг иккинчи йўналишдаги концепциялари маржиналистлар ва неоклассиклар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, улар бу борадаги классик назарияларни ҳам муълум даражада ҳисобга оладилар. Бироқ, бу концепцияларнинг ўзига хос томони шундаки, улар ишлаб чиқариш харажатларини тушунтиришда ресурсларнинг чекланганлиги ва улардан муқобил фойдаланиш имкониятларидан келиб чиқадилар.
Маълумки, муайян бир ресурсни ишлаб чиқаришнинг бирон-бир йўналиши бўйича сарфланиши эндиликда бу ресурсдан бошқа йўналишларда фойдаланиш имкониятини чеклаб қўяди. Шунга кўра, тадбиркор (ёки ресурс эгаси) мазкур ресурсни энг юқори даражада наф келтирувчи йўналишга сарфлашга ҳаракат қилади.
Иқтисодий ресурсларни энг юқори наф олиш мақсадида бошқа муқобил йўналишларда ишлатилишига йўл қўймай ўзига жалб этиш учун тўлов иқтисодий ёки зиммасига тушувчи харажат деб аталади.
Иқтисодий харажатлар микродаражадаги иқтисодий кўрсаткичлардан бири бўлиб, корхона (фирма) миқёсида муайян турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишнинг самарадорлик даражасини ифодалашда муҳим аҳамият касб этади.
Маржиналистик сарф-харажатлар назарияси бўйича корхона ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган ресурслар ўз ресурслари ёки жалб қилинган ресурслар бўлиши мумкин. Шунга кўра харажатлар ички ёки ташқи харажатларга бўлинади (2-чизма). Ташқи харажатлар корхона томонидан учун зарур ресурс ва хизматларни ташқаридан тўлов асосида жалб этиши натижасида вужудга келадиган харажатлардир. Бундай харажатларга ёлланма ишчилар иш ҳақи, хом-ашё ва материаллар учун тўловлар, кредит учун фоиз тўловлари, ижарага олинган ер учун рента, транспорт хизмати ва бошқа ҳар хил хизматлар учун тўловлар киради. Ташқи харажатлар тўлов ҳужжатлари билан расмийлаштирилади, шу сабабли бухгалтерия харажатлари деб ҳам аталади.
Корхонанинг ўзига тегишли бўлган ресурслардан фойдаланиши билан боғлиқ харажатлар ички харажатлар дейилади. Бундай харажатлар пул тўловлари шаклида чиқмайди. Шу сабабли ички харажатлар даражасини баҳолаш ўз ресурслари қийматини шунга ўхшаш ресурсларнинг бозордаги нархларига таққослаш орқали амалга оширилади.
2- чизма. Харажатларнинг жалб этилиш манбаига кўра туркумланиши.
Шу билан бирга тадбиркорлик фаолиятини ушлаб туриш учун зарур бўлган тўлов – нормал (меъёрдаги) фойда ҳам рента ва иш ҳақи билан бирга харажатларнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Нормал фойда иқтисодий фойдадан фарқ қилади. Нормал фойда – бу иқтисодий ресурс сифатидаги тадбиркорлик қобилиятини рағбатлантириб туриш учун тўланадиган ҳақ ҳисобланади. Агар бирон-бир фаолият тури нормал фойда келтирмаса, тадбиркор бу фаолият тури билан шуғулланишдан тўхтайди ва ўзининг куч-қувватини бошқа фаолиятга сарфлайди.
Сарф-харажатларни ички ва ташқи харажатларга ажратиш, корхона иқтисодий фаолияти самарадорлигини ошириш йўлларини қиёсий таҳлил қилиш имкониятини беради.
Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига таъсир қилиш ёки қилмаслигига қараб харажатлар доимий ва ўзгарувчи харажатларга бўлинади (3-чизма).
|
УМУМИЙ ХАРАЖАТЛАР |
|
||||
|
|
|
||||
Доимий харажатлар |
|
Ўзгарувчи харажатлар |
||||
|
|
|
||||
Корхона тўлов мажбуриятлари |
|
Хом-ашё |
||||
Солиқлар |
|
Материал |
||||
Амортизация ажратмалари |
|
Ёнилғи |
||||
Ижара ҳақи |
|
Транспорт хизмати |
||||
Қўриқлаш хизмати харажатлари |
|
Ишчилар иш ҳақи ва шу кабилар учун харажатлар |
||||
Бошқарув ходимлар маоши ва ҳ.к. |
|
|
||||
3- чизма. Ишлаб
чиқариш ҳажмининг ўзгаришига
таъсирига қараб харажатларни туркумлаш.
Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига (қисқариши ёки ортишига) таъсир қилмайдиган харажатлар доимий харажатлар дейилади.
Доимий харажатлар (FC) ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишига бевосита таъсир этмайди ва ишлаб чиқаришнинг ҳар қандай, ҳатто нолинчи ҳажмида ҳам мавжуд бўлади. Бунга корхонанинг тўлов мажбуриятлари (заёмлар бўйича фоиз ва бошқа), солиқлар (ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ бўлмаган турлари), амортизация ажратмалари, ижара ҳақи, қўриқлаш хизматига тўлов, ускуналарга хизмат кўрсатиш сарфлари, бошқарув ходимлари маоши ва шу кабилар киради.
Ўзгарувчи харажатлар (VC) деб ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига таъсир қиладиган харажатларга айтилади. Унга хом ашё, материал, ёнилғи-транспорт хизмати, ишчилар иш ҳақи ва шу кабиларга қилинадиган сарфлар киради.
Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир даражасида доимий ва ўзгарувчан харажатлар йиғиндиси умумий ёки ялпи харажатлар (ТС)ни ташкил қилади.
Доимий (FC), ўзгарувчи (VC) ва ялпи (ТС) харажатларнинг графикдаги ифодасини 4-чизма орқали кўришимиз мумкин.
С
ТС
VC
FC
0 Q
4–чизма. Доимий, ўзгарувчи ва умумий (ялпи) харажатларнинг графикдаги тасвири
Маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга қилинадиган сарф-харажатларни ҳисоблаш учун ўртача умумий, ўртача доимий ва ўртача ўзгарувчи харажатлар тушунчаларидан фойдаланилади. Ўртача умумий харажатлар ялпи (умумий) харажатларнинг ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори нисбатига тенг:
;
бу ерда: AC – ўртача умумий харажатлар;
ТС – ялпи (умумий) харажатлар;
Q – ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори.
Ўртача доимий харажатлар доимий харажатларнинг ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига нисбати билан аниқланади:
;
бу ерда: AFC – ўртача доимий харажатлар;
TFC – доимий харажатлар суммаси.
Ўртача ўзгарувчи харажатлар ўзгарувчи харажатларни ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига нисбати билан аниқланади:
;
бу ерда: AVC – ўртача ўзгарувчи харажатлар;
TVC – ўзгарувчи харажатлар суммаси.
Шунингдек, ўртача умумий харажатларни ўртача доимий ва ўртача ўзгарувчи харажатларнинг йиғиндиси сифатида ҳам ифодалаш мумкин:
AC = AFC + AVC.
Бу ўртача умумий, доимий ва ўзгарувчи харажатларнинг эгри чизиқлари қуйидаги кўринишда бўлади (5-чизма):
С
АС
AVC
M
AFC
0
Q
5–чизма. Ўртача харажатларнинг эгри чизиқлари.
Энг юқори даражада фойда олишга эришиш учун товар ишлаб чиқаришнинг зарур миқдорини аниқлаш зарур. Бунда иқтисодий таҳлил воситаси бўлиб сўнгги қўшилган харажат тушунчаси хизмат қилади. Аввало сўнгги қўшилган харажат деб, маҳсулотнинг навбатдаги бирлигини ишлаб чиқариш билан боғлиқ қўшимча харажатларга айтилади:
;
бу ерда: МС – сўнгги қўшилган харажат;
∆ТС – умумий харажатларнинг ўзгариши;
∆Q - маҳсулот миқдорининг ўзгариши.
Қўшилган харажатларни ҳар бир навбатдаги қўшилган маҳсулот бирлиги учун аниқлаш мумкин. Товар ёки хизматларнинг қўшилган бирлигини ишлаб чиқаришга тўғри келадиган харажатлар ўртача қўшилган харажатлар дейилади.
2. Қисқа муддатли ва узоқ муддатли даврларда ишлаб чиқариш харажатларининг ўзгариш тамойиллари.
Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олишда вақт омили, яъни харажат қилингандан пировард натижа олингунча ўтган давр сезиларли таъсир кўрсатади. Шу сабабли вақт омилидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш харажатларини қисқа ва узоқ муддатли даврда алоҳида таҳлил қилинади.
Корхона ишлаб чиқариш ҳажмини ўстириш учун қисқа даврда фақат ўзининг ўзгарувчи харажатлари миқдорини ўзгартириши мумкин. Бу қисқа муддатли харажатлардир. Ишлаб чиқариш қувватлари эса (ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари майдони, машина ва ускуналар миқдори) доимий бўлиб қолади, ҳамда бу давр фақат улардан фойдаланиш даражасини ўзгартириш учун етарли бўлиши мумкин.
Узоқ муддатли давр – бу корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларини ва барча банд бўлган ресурслари миқдорини ўзгартириш учун етарли бўлган даврдир.
Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, ишлаб чиқариш қувватларининг ўзгаришини тақозо қиладиган давр давомийлиги айрим тармоқ ва корхона хусусиятидан келиб чиқиб фарқланиши мумкин.
Қисқа муддатли вақт давомида корхона ўзининг доимий (қайд қилинган) қувватларига ўзгарувчи ресурслар миқдорини қўшиб бориш йўли билан ишлаб чиқариш ҳажмини ўзгартириши мумкин. Бироқ, ишлаб чиқариш қувватларига (доимий ресурсларга) қўшилган ўзгарувчи ресурслар маълум вақтдан сўнг камайиб борувчи натижа (маҳсулот) беради.
Бу ҳолат маржиналистлар томонидан ишлаб чиқилган самаранинг камайиб бориши қонуни орқали изоҳлаб берилади. Унга кўра, маълум даврдан бошлаб корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларига (масалан капитал ёки ерга) ўзгарувчи ресурслар бирлиги (масалан, жонли меҳнат)ни кетма-кет қўшиб бориш, ҳар бир кейинги ўзгарувчи ресурс бирлиги қийматига камайиб борувчи қўшимча маҳсулот беради.
Бу ерда шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, самаранинг камайиб бориш қонуни, ўзгарувчи ресурсларнинг барча бирлиги (масалан барча ишчилар) сифат жиҳатидан бир хил деган фаразга асосланади. Яъни, ҳар бир қўшимча равишда жалб қилинган ишчи бир хил ақлий лаёқатга, билимга, малакага, ҳаракат тезлиги ва шу кабиларга эга деб ҳисобланади.
Демак, қўшилган маҳсулот кейинги жалб қилинган ишчи кам малакага эга бўлгани учун эмас, балки капитал (фондлар)нинг мавжуд миқдорига нисбатан кўп миқдорда ишчиларни банд қилиш сабабли камайиб боради. Бу ерда ишлаб чиқариш омиллари ўртасидаги нисбат, мутаносиблик бузилиши содир бўлади.
Бундан кўриниб турибдики, самаранинг пасайиб бориши деган қонун табиий равишда ўзидан ўзи эмас, балки омилларнинг бошқаси ўзгармагани ҳолда айримларини кўр-кўрона кўпайтириб, улар ўртасидаги мутаносиблик бузилганда содир бўлади.
Қулай иқтисодий муҳит туфайли, ишлаб чиқариш қувватларининг тўхтовсиз кенгайиб бориши натижасида корхона ўртача умумий (ялпи) харажатларида қандай ўзгариш рўй беради? Дастлаб қандайдир вақт оралиғида ишлаб чиқариш қувватларининг кенгайиши ўртача умумий харажатларнинг пасайиши билан бирга боради. Аммо охир оқибатда кўпроқ ва янада кўпроқ қувватларни ишга тушириш ўртача умумий харажатларнинг ўсишига олиб келади. Бундай ҳолларни самаранинг камайиб бориш қонуни тушунтириб беролмайди, чунки унинг амал қилиш шарт-шароити ишлаб чиқаришда фойдаланадиган ресурслардан биттаси миқдорининг ўзгармаслиги ҳисобланади. Узоқ муддатли даврда барча ресурслар миқдори ўзгаради. Бундан ташқари биз таҳлилда барча ресурслар нархини доимий деб фараз қиламиз. Шу сабабли узоқ муддатли даврда ўртача харажатларнинг ўзгариши тамойилини ишлаб чиқариш миқёси ўсишининг ижобий ва салбий самараси ёрдамида тушунтириш мумкин.
Ишлаб чиқариш миқёсининг ижобий самараси шунда намоён бўладики, корхонада ишлаб чиқариш ҳажми ўсиб бориши билан, бир қатор омиллар ишлаб чиқариш ўртача харажатларининг пасайишига таъсир кўрсата бошлайди. Бу омиллар қуйидагилар: 1) меҳнатнинг ихтисослашуви; 2) бошқарув ходимларининг ихтисослашуви; 3) капиталдан самарали фойдаланиш; 4) қўшимча турдаги маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши.
Ишлаб чиқариш миқёсининг кенгайиб бориши чуқур ихтисослашув туфайли бошқариш бўйича мутахассислар меҳнатидан анча яхши фойдаланиш имкониятини беради. Бу охир оқибатда самарадорликнинг ошиши ва маҳсулот бирлигига ишлаб чиқариш харажатларининг камайишига олиб келади.
3. Фойданинг мазмуни. Фойда нормаси ва массаси.
Корхоналарнинг фаолиятига баҳо беришда сотилган маҳсулотларнинг ҳажми, уларга қилинган сарф-харажатлар ва фойда тушунчаларидан кенг фойдаланилади. Корхоналарда товар ва хизматларни сотишдан олинган маблағлар уларнинг пул тушумлари ёки пул даромадлари дейилади. Корхона, пул даромадларидан сарфланган барча харажатлар чиқариб ташлангандан кейин қолган қисми фойда деб юритилади. Айрим адабиётларда бу иқтисодий фойда деб ҳам юритилади.
Фойданинг таркиб топиши икки босқичдан ўтади:
биринчи босқичда фойда ишлаб чиқариш жараёнида янги қийматнинг яратилиш чоғида вужудга келади. Янгидан яратилган қиймат таркибидаги қўшимча қиймат фойданинг асосий манбаи ҳисобланади, бироқ у ҳали аниқ фойда шаклида намоён бўлмайди;
иккинчи босқичда ишлаб чиқариш жараёнида яратилган фойда товарларни сотилгандан сўнг олинган пул даромади билан харажатларнинг фарқи кўринишида тўлиқ намоён бўлади.
Демак, товар ва хизматлар сотилганда уларнинг умумий қиймати пул даромадларига, ундаги қўшимча қиймат эса фойдага айланади. Бундан кўриниб турибдики, фойданинг ҳақиқий манбаи қўшимча маҳсулот ёки қўшимча қийматдир.
Одатда ишлаб чиқариш соҳасидаги йирик корхоналар товарларни катта ҳажмда ишлаб чиқариб, уларни савдо воситачиларига улгуржи нархларда сотадилар. Шунга кўра, улар товарнинг улгуржи нархи унинг таннархидан юқори бўлган тақдирда фойда оладилар. Демак, ишлаб чиқарувчи фойдаси (Фич) – бу маҳсулот таннархи (Т) ва улгуржи нархи (Ну) ўртасидаги фарқдан иборат:
.
Бундан кўринадики, маҳсулот бирлигидан олинадиган фойда иккита асосий омилга боғлиқ бўлади: 1) маҳсулот таннархи даражаси; 2) улгуржи нархлар даражаси.
Таннарх – бу маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган харажатларнинг пулдаги ифодасидир. Бу ўринда маҳсулот таннархини унинг қийматидан фарқлаш лозим. Маълумки, маҳсулот қиймати (Қ) ўз ичига сарфланган ишлаб чиқариш воситалари қиймати (ҚИВ) ҳамда янгидан яратилган қиймат (ҚЯ)ни тўлиқ олади. Ўз навбатида янгидан яратилган қиймат иш ҳақи (ИҲ) ва ялпи фойдага (Фя) ажралади. Бу ҳолатни 6-чизма орқали кўриш мумкин.
Маҳсулот таннархини харажатларнинг асосий туркумлари бўйича ҳисоблаш мумкин. Мисолимиздаги «А» маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари ва таннархини ҳисоблаб чиқамиз (1-жадвал).
1-жадвал
«А» маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари ва таннархини ҳисоблаш
Харажатлар |
Жами ишлаб чиқариш харажатлари, млн. сўм |
1 бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари, сўм |
Хомашё ва материаллар |
24,0 |
240 |
Ёқилғи ва энергия |
9,0 |
90 |
Иш ҳақи ва ижтимоий суғуртага ажратмалар |
15,0 |
150 |
Транспорт харажатлари |
6,0 |
60 |
Бошқарув харажатлари |
6,0 |
60 |
Жами |
60,0 |
600 |
Жадвалдан кўринадики, корхонада «А» маҳсулотнинг бир ойлик ишлаб чиқариш харажатлари 60 млн. сўмдан иборат бўлиб, жами 1000 дона маҳсулот ишлаб чиқарилган. Демак, 1 дона маҳсулотнинг таннархи 600 сўмга тенг.
Ҳозирги глобал молиявий-иқтисодий инқироз шароитида мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтириш ва миллий иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш кўп жиҳатдан тежакорликка эришиш ҳамда маҳсулот ва хизматлар таннархини пасайтиришга боғлиқ. Шунга кўра, 2009-2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши чоралар дастурида таннархни пасайтиришга оид қуйидаги комплекс чора-тадбирлар ҳам белгиланган: «…қaтъий тeжaмкoрлик тизимини жoрий этиш, ишлaб чиқaриш xaрaжaтлaри вa мaҳсулoт тaннaрxини кaмaйтиришни рaғбaтлaнтириш ҳисoбидaн кoрxoнaлaрнинг рaқoбaтдoшлигини oшириш. Шу мaқсaддa 2008 йили xўжaлик юритувчи субъeктлaрнинг иқтисoдиётимиздaги eтaкчи тaрмoқ вa сoҳaлaрдa мaҳсулoт тaннaрxини кaмидa 20 фoиз туширишгa қaрaтилгaн чoрa-тaдбирлaрни aмaлгa oшириш бoрaсидaги тaклифлaри мaъқуллaнгaнини қaйд этиш лoзим»[41].
Сарфланган ишлаб чиқариш воситалари қиймати (ҚИВ) |
Иш ҳақи (ИҲ) |
Ялпи фойда (Фя) |
Маҳсулот таннархи (Т)
|
|
|
Маҳсулот қиймати (Қ)
|
6-чизма. Маҳсулот қиймати таркиби.
Фойда миқдорига таъсир кўрсатувчи иккинчи омил – корхона ўз маҳсулотларини сотувчи нарх даражаси бўлиб, бу ўринда маҳсулот нархи, қиймати ва таннархи ўртасидаги нисбатнинг бешта асосий ҳолатини ажратиб кўрсатиш мумкин (7-чизма).
Н5 Н4 Қиймат Н3 Н2 Н1
7-чизма. Товар қиймати ва нархининг нисбати |
Чизмадан кўринадики, биринчи ҳолатда нарх маҳсулотлар таннархидан паст даражада ўрнатилиб (Н1 даража), бунинг натижасида улар зарарига сотилиши мумкин. Иккинчи ҳолатда нархнинг Н2 даражада ўрнатилиши маҳсулотни сотишдан олинган пул тушумининг корхона харажатларига тенг келиши, яъни ишлаб чиқаришнинг фақат ўзини-ўзи қоплаши таъминланиши мумкин. Учинчи ҳолатдаги Н3 нарх даражаси таннархдан юқори, бироқ қийматдан паст бўлиб, бунда корхона фойдаси товарда мужассамлашган фойда миқдоридан кам бўлади. Тўртинчи ҳолатдаги Н4 нарх даражаси қиймат миқдорига тенг бўлиб, корхона товарда мужассамлашган барча фойдани олади. Ва ниҳоят, бешинчи ҳолатдаги Н5 нарх даражасини ўрнатиш корхонага товар қийматидан кўпроқ пул даромади олиш имконини беради.
Корхона ялпи фойдасининг тақсимланиши ҳам муҳим аҳамият касб этади (8-чизма).
8-чизма. Ялпи фойданинг тақсимланиши.
Чизмадан кўринадики, энг аввало ялпи фойдадан бошқа иқтисодий субъектларга турли тўловлар амалга оширилади. Бу тўловларга бошқаларнинг ер ва биноларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи, қарзга олинган пул маблағлари учун тўланадиган фоизни киритиш мумкин. Бундан ташқари, корхоналар давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари бюджетига солиқлар тўлайдилар, турли ҳайрия ва бошқа фондларга маблағлар киритадилар. Маблағларнинг қолган қисми корхона соф фойдасини ташкил этади. У корхонанинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий эҳтиёжларига, шунингдек жамғариш (ишлаб чиқаришни кенгайтириш)га, атроф-муҳит муҳофазаси, ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ва бошқа мақсадларга сарфланади.
Бухгалтерия фойдаси сотилган маҳсулот учун тушган умумий пул суммасидан ишлаб чиқаришнинг ташқи харажатлари чиқариб ташлаш йўли билан аниқланади. Шу сабабли бухгалтерия фойдаси иқтисодий фойдадан ички харажатлар миқдорига кўпроқдир. Бунда ички харажатлар ҳар доим ўз ичига нормал фойдани ҳам олади. Корхона умумий пул тушуми таркибидаги умумий ва бухгалтерия харажатлари ҳамда фойдасининг фарқланишини қуйидаги тасвир орқали яққолроқ тасаввур этиш мумкин (9-чизма).
+ + + +
9-чизма. Корхона умумий пул тушуми таркибидаги иқтисодий ва бухгалтерия фойдасининг фарқланиши.
Корхона фойдасининг мутлоқ миқдори унинг массасини ташкил қилади. Фойда массасининг ишлаб чиқариш харажатларига нисбати ва унинг фоизда ифодаланиши фойда нормаси дейилади.
Амалиётда фойда нормасини ҳисоблашнинг икки вариантидан фойдаланилади. Булар фойданинг жорий сарфларга - корхона харажатларига ёки авансланган маблағларга (асосий ва айланма капитал) нисбатидир.
Булар қуйидагича аниқланади:
1. ,
бу ерда: Р' – фойда нормаси; P – фойда массаси; W – ишлаб чиқариш харажатлари;
2.
бу ерда: Р' – фойда нормаси; P – фойда массаси; Каванс (асосий капитал+айланма капитал) – корхона авансланган маблағлари ёки асосий ва айланма капиталнинг ўртача йиллик қиймати.
Фойда нормаси ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмига тўғри мутаносиб ҳамда ишлаб чиқариш харажатлари ёки авансланган маблағлар қийматига тескари мутаносибдир. Шу туфайли фойда нормаси корхона иш самарадорлигининг интеграл кўрсаткичи ҳисобланади.
Фойданинг ўсишига, чиқарилаётган маҳсулот умумий ҳажми ўзгармаган ҳолда икки йўл билан: ёки ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ҳисобига, ёки нархни ошириш ҳисобига эришиш мумкин.
4. Иш ҳақининг иқтисодий мазмуни, ташкил этиш шакллари ва тизимлари
Иш ҳақи – ишчи ва хизматчиларнинг меҳнатининг миқдори, сифати ва унумдорлигига қараб, миллий маҳсулотдан оладиган улушининг пулдаги ифодасидир.
Иш ҳақи ишлаб чиқариш жараёнида яратилган зарурий маҳсулот билан чамбарчас боғлиқдир. Чунки иш ҳақи унинг асосий қисмини ташкил этади.
Иш ҳақининг асосий вазифаси ишчи ва хизматчиларнинг турмуш ва меҳнат шароитини яхшилаш, бошқача қилиб айтганда, меҳнат меъёри билан истеъмол меъёри ўртасидаги боғлиқликни таъминлашдан иборатдир. Иш ҳақининг мазмунини тўлароқ тушуниш учун номинал ва реал иш ҳақи тушунчаларини билиш зарурдир.
Ишчи учун қандай шаклда ва қанча миқдорда иш ҳақи олиши эмас, балки унга қанча миқдорда товарлар ва хизматлар сотиб олиши мумкинлиги муҳим. Шу сабабли номинал ва реал иш ҳақи фарқланади. Номинал иш ҳақи бу маълум вақт давомида олинган пул суммаси ёки пул шаклидаги иш ҳақи. Реал иш ҳақи – бу номинал иш ҳақига сотиб олиш мумкин бўлган товарлар ва хизматлар миқдори. Бошқача айтганда реал иш ҳақи – бу номинал иш ҳақининг «харид этиш» қобилияти. Ўз-ўзидан аниқки, реал иш ҳақи номинал иш ҳақига ва харид қилинадиган товарлар (ва хизматлар) нархига боғлиқ. Шундай экан, реал иш ҳақи бошқа шароитлар бир хил бўлганда, номинал иш ҳақига тўғри мутаносибдир ва истеъмол буюмлари ва хизматлар нархининг даражасига тескари мутаносибдир. Бу миқдорлар нисбатини формулада қуйидагича тасвирлаш мумкин:
,
бу ерда: VP - реал иш ҳақи ; VH - номинал иш ҳақи ; Р - истеъмол буюмлари ва хизматларнинг нарх даражаси.
Номинал иш ҳақи ишлаб топилган пул даромади даражасини, реал иш ҳақи эса ходимларнинг истеъмоли ва фаровонлик даражасини тавсифлайди.
Иш ҳақини ташкил этишда унинг иккита асосий шакли: вақтбай ва ишбай шакллари фарқланади. Вақтбай иш ҳақи ходимнинг малакаси, меҳнатининг сифати ва ишлаган вақтига қараб тўланадиган иш ҳақидир. У одатда меҳнатнинг натижаларини аниқ ҳисоблаб бўлмайдиган, балки улар аниқ вазифалар доирасини бажариш билан белгиланадиган вақтда (масалан, инженер-техник ходимлар ва хизматчилар, созловчилар, электромонтёрлар ва шу кабиларга ҳақ тўлашда) ёки маҳсулот ишлаб чиқариш технологик жараёнининг бориши билан белгиланадиган ва бевосита ишчига боғлиқ бўлмаган пайтларда (масалан конвейерлар ва автомат линияларида ишлаш) қўлланилади.
Ишбай иш ҳақи ишчининг ишлаб чиқарган маҳсулот миқдори ва сифати ёки бажарган ишининг ҳажмига қараб бериладиган иш ҳақидир. Маҳсулот бирлиги учун тўланадиган иш ҳақи миқдори, таъриф ставкасидаги ҳақни ишлаб чиқариш нормасига тақсимлаш йўли билан аниқланади. Ҳақ тўлаш шаклларининг аниқ меҳнат шароитларини ҳисобга оладиган турлари иш ҳақининг тизимини ташкил қилади. Чунончи, ишчиларнинг бир қисмига тўғри ишбай тизими бўйича ҳақ тўланади. Бунда ишлаб чиқариш меъёри қай даражада бажарилишидан қатъий назар, иш ҳақи ягона маҳсулот бирлиги учун белгиланган тариф бўйича тўланади.
Ишбай-мукофот тизими бир қанча кўрсаткичлар учун мукофот беришни назарда тутади. Ишбай-прогрессив ҳақ тўлашда ишчининг белгилаб қўйилган меъёр доирасида ишлаб чиқарган маҳсулотига унинг бирлиги учун белгиланган тариф бўйича иш ҳақи берилади, нормадан юқорисига эса оширилган ҳақ (тариф) бўйича пул тўланади. Ишбай иш ҳақи тизимида якка тартибдаги, жамоа ва ижара пудратида қўлланиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фарқланади. Бунда олинган тайёр маҳсулот учун унинг сифати ва ишлаб чиқариш чиқимларини ҳисобга олиб ҳақ тўланади. Ҳақ тўлашнинг жамоа шаклида иш ҳақи бригада, цех ва бошқа бўлинманинг пировард меҳнат натижаларига боғлиқ қилиб қўйилади. Бунда ҳар бир ходим фақат ўзига берилган шахсий топшириқларгагина эмас, балки шу билан бирга бўлинманинг бутун иш ҳажмини ҳам бажаришдан манфаатдор бўлади.
Ишчиларнинг иш ҳақини табақалаштириш энг аввало давлат тариф тизими ёрдамида амалга оширилади. Тариф тизими ёрдамида тармоқлар ва мамлакат минтақаси бўйича, улар ичида эса ишлаб чиқариш турлари, турли тоифадаги ходимлар малакаси ва меҳнат шароитларига қараб ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақи даражаси тартибга солиб турилади.
Тариф тизими тариф-малака маълумотномаларини ва иш ҳақига ҳар хил коэффициентларини ўз ичига олади.
Тариф-малака маълумотномалари айрим касблар ва меҳнат турларининг батафсил таърифи, у ёки бу аниқ ишни бажарувчининг билим ва кўникмаларига қўйиладиган талаблардан иборат бўлади, шунингдек, унда бу ишни тарифлаш учун қўйиладиган разрядлар ҳам кўрсатилади. Тариф сеткасида разрядлардан ташқари тариф коэффициентлари ҳам бўлиб, улар биринчи разрядли ишчига ҳақ тўлаш билан кейинги разрядли ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг ўзаро нисбатини кўрсатади (биринчи разряднинг тариф коэффициенти ҳамма вақт бирга тенг бўлади).
Тариф ставкалари тегишли разрядга эга бўлган ишчининг меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаб беради.
Меҳнат қилиш шароити оғир ва зарарли бўлган ишчиларга тариф ставкасига қўшимча ҳақлар белгиланади. Тариф ставкаларига устамалар шаклидаги ҳақ (разрядлар бўйича фарқлантирилган) профессионал маҳорат учун белгиланади.
Алоҳида тармоқнинг иқтисодиётдаги аҳамиятига қараб амалда иш ҳақини ва мансаб маошларини фарқлантириш ишлари амалга оширилади. Бунда мамлакат учун муҳим аҳамиятга эга бўлган етакчи тармоқларга тажрибали, малакали кадрларни жалб этиш, бу тармоқларда ишчи ва хизматчилар таркиби барқарор бўлишини таъминлайдиган шароитларни вужудга келтириш мақсади кўзланади.
Статистик маълумотлар ва социологик тадқиқотлар натижаларига кўра, мамлакатимизда 2008 йилда ўртача иш ҳақи бюджет ташкилотларида 1,5 баробардан зиёд, бутун иқтисодиёт бўйича эса 1,4 баробар ошди. Натижада ўртача иш ҳақи миқдори 300 АҚШ долларидан ортиқ бўлди. Аҳолининг реал даромадлари эса йил давомида жон бошига 23 фоиз кўпайди.
2009 йилни оладиган бўлсак, ўртача иш ҳақи миқдорини бюджет соҳасида – ва шунга мос равишда хўжалик юритувчи субъектларда ҳам – 1,4 баробар ошириш кўзда тутилмоқда[42].
Иш ҳақининг муттасил ошиб бориши аҳоли истеъмол талабининг ўсишида кучли омил бўлишини, бу эса иқтисодиётимизда ишлаб чиқариш ҳажмларининг келажакда янада ортишини рағбатлантиришга хизмат қилишини назарда тутиб, Президентимиз иқтисодий имкониятларни эътиборга олган ҳолда, 2010 йилга бориб иш ҳақини 2,5 баробар ошириш вазифасини қўйди.
Асосий таянч тушунчалар:
Ишлаб чиқариш харажатлари – товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга қилинадиган барча сарфлардир.
Ички харажатлар – корхонанинг ўзига тегишли бўлган ресурслардан фойдаланиш натижасида вужудга келадиган харажатлар.
Ташқи харажатлар – ташқаридан жалб қилинган ресурсларга тўловларни амалга оширишга кетган харажатлар.
Доимий харажат – ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир этмайдиган, у ўзгарганда ҳам миқдорини ўзгартирмайдиган харажатлар.
Ўзгарувчи харажат – ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига таъсир этадиган харажатлар.
Ўртача харажатлар – маҳсулот бирлигига тўғри келадиган харажатлар.
Қўшимча харажатлар – маҳсулотнинг навбатдаги қўшимча бирлигини ишлаб чиқаришга қилинадиган харажатлар.
Тўғри харажатлар – маҳсулот таннархига бевосита қўшилиб, унинг таркибига кирадиган харажатлар.
Эгри харажат – маҳсулот таннархига устама бўлиб, нархда акс этадиган харажатлар.
Иқтисодий ёки соф фойда – ялпи пул тушумидан барча харажатлар чиқариб ташлангандан кейин қолган қисми.
Фойда нормаси – фойда массасининг ишлаб чиқариш харажатларига бўлган нисбатининг фоиздаги ифодаси.
Иш ҳақи – ишчи ва хизматчиларнинг меҳнатининг миқдори, сифати ва унумдорлигига қараб миллий маҳсулотдан оладиган улушининг пулдаги ифодаси.
Вақтбай иш ҳақи – ишчининг ишлаган вақти (кун, ҳафта, ой) ҳисобга олиниб, тўланадиган иш ҳақидир.
Ишбай иш ҳақи – ишлаб чиқарган маҳсулоти миқдорига ёки бажарган иши ҳажмига қараб тўланадиган иш ҳақидир.
Номинал иш ҳақи – пул шаклида олинган иш ҳақи суммаси.
Реал иш ҳақи – номинал иш ҳақи суммасига сотиб олиш мумкин бўлган товарлар ва хизматлар миқдори ёки номинал иш ҳақининг сотиб олиш лаёқати.
Ишбай-мукофот тизими – бажарилган иш учун ҳақ тўлашни эришилган турли натижа кўрсаткичларига қараб мукофот бериш билан қўшиб олиб борилишини назарда тутувчи тизим.
Ишбай-прогрессив ҳақ тўлаш тизими - ишчининг белгилаб қўйилган меъёр доирасида ишлаб чиқарган маҳсулотига унинг бирлиги учун белгиланган тариф бўйича, меъёрдан юқори қисмига эса оширилган ҳақ (тариф) бўйича иш ҳақи тўланишини кўзда тутвчи тизим.
Тариф тизими - ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақи даражасини тармоқлар ва мамлакат минтақаси бўйича, улар ичида эса ишлаб чиқариш турлари, турли тоифадаги ходимлар малакаси ва меҳнат шароитларига қараб тартибга солиб турувчи меъёрлар тизими.
Тариф-малака маълумотномалари - айрим касблар ва меҳнат турларининг батафсил таърифи, ишчи ва мутахассисларнинг билим ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар, турли тавсифдаги ишларни тарифлаш учун қўйиладиган разрядлар мажмуи.
Тариф сеткаси – турли разрядлар ва тариф коэффициентлари мажмуи бўлиб, улар биринчи разрядли ишчига ҳақ тўлаш билан кейинги разрядли ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг ўзаро нисбатини кўрсатади (биринчи разряднинг тариф коэффициенти ҳамма вақт бирга тенг бўлади).
Тариф ставкалари - тегишли равишда белгилаб берилган турли разрядга эга бўлган ишчиларнинг меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдори мажмуи.
Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар:
1. Ишлаб чиқариш сарф-харажатларининг моҳиятини ва таркибини тушунтиринг.
2. Ички ва ташқи харажатлар ўртасидаги фарқ нимадан иборатлигини мисол орқали тушунтиринг.
3. Ўртача доимий, ўзгарувчи ва умумий харажатларнинг мазмуни ҳамда уларнинг аҳамиятини тушунтириб беринг.
6. Фойданинг мазмуни ва манбаини тушунтиринг.
7. Иқтисодий фойда ва бухгалтерия фойдасининг фарқи нимада? Уларнинг шаклланиш тартибини тушунтириб беринг.
8. Ялпи фойданинг тақсимланиш тартибини тушунтириб беринг. Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларининг турлилиги фойданинг тақсимланиш тартибига қандай таъсир кўрсатади?
9. Фойда массасига таъсир кўрсатувчи омилларни изоҳлаб беринг.
10. Иш ҳақи билан зарурий маҳсулот ўртасида қандай алоқадорлик мавжуд?
11. Реал иш ҳақи даражаси қандай омиллар таъсири остида ўзгаради?
12. Тариф тизими ўз ичига қандай таркибий қисмларни олади? Уларнинг ҳар бирининг аҳамияти ва фарқланишини тушунтириб беринг.
11-МАВЗУ. АГРАР МУНОСАБАТЛАР ВА АГРОБИЗНЕС
Режа:
1. Аграр муносабатларнинг иқтисодий мазмуни. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг хусусиятлари.
2. Рента муносабатлари.
3. Агросаноат интеграцияси ва унинг асосий кўринишлари.
4. Агробизнес ва унинг турлари.
Иқтисодий қонунлар ва категорияларнинг амал қилиши иқтисодиётнинг барча соҳалари, тармоқлари ва бўғинлари учун умумий бўлсада, лекин улардаги табиий ва ижтимоий-иқтисодий шароитга боғлиқ ҳолда ўзига хос хусусиятлар ҳам касб этади. Айниқса, бу ўзига хос хусусият аграр соҳада яққол намоён бўлади. Чунки бу ерда такрор ишлаб чиқариш кўп жиҳатдан тирик организм (ҳайвон, ўсимлик ва бошқалар) билан ҳам боғлиқ. Шунинг учун бу бобда иқтисодиётнинг умумий томонлари билан биргаликда унинг аграр соҳада намоён бўладиган ўзига хос хусусиятларини кўриб чиқилади.
Ушбу мавзуда аввал аграр муносабатларнинг мазмунини таҳлил қилиб, кейин эътибор ер рентасига қаратилади. Ер рентасининг вужудга келиши ва тақсимланиши муаммосига турлича қарашларни баён қилиб, уларнинг қисқача тавсифи берилади. Агросаноат интеграцияси ва агросаноат мажмуасининг мазмуни, уларнинг таркиби ва вазифаларига тўхталиб ўтилиб, мавзу сўнгида агробизнес ва унинг турлари баён этилади.
1. Аграр муносабатларнинг иқтисодий мазмуни. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг хусусиятлари
Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг муҳим соҳаси бўлиб, унда инсоният ҳаёти учун энг зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва аҳоли учун истеъмол буюмлари тайёрловчи саноат тармоқларига хомашё ишлаб чиқарилади. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз раҳбари бу соҳага ҳар доим алоҳида эътибор бериб келмоқдалар.
«Алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган навбатдаги энг муҳим устувор вазифа, – деб таъкидлайди Президентимиз И.Каримов, – қишлоқда турмуш даражасини юксалтиришга, қишлоқларимиз қиёфасини ўзгартиришга қаратилган узоқ муддатли ва бир-бири билан чамбарчас боғлиқ кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришни жадаллаштириш, мулкдорнинг, тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг мақоми, ўрни ва аҳамиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, фермер хўжаликлари ривожини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир»[43].
Аграр соҳада ишлаб чиқариш кўп жиҳатдан ер билан боғлиқ бўлади. Ерга эгалик қилиш, тасарруф этиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар аграр муносабатлар дейилади.
Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқаришнинг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, бу ерда ишлаб чиқариш жараёни бевосита тирик мавжудотлар – ер, ўсимлик, чорва моллари билан боғлиқ бўлади ва табиий қонунлар иқтисодий қонунлар билан боғланиб кетади. Бунда ер меҳнат қуроли ва меҳнат предмети сифатида қатнашади. Ернинг бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан фарқи шундаки, ундан фойдаланиш жараёнида у ейилмайди, эскирмайди. Аксинча, агар ундан тўғри фойдаланилса, унинг унумдорлиги ошиб боради.
Ернинг ҳосил бериш қобилиятига тупроқ унумдорлиги дейилади. У табиий ёки иқтисодий бўлиши мумкин. Узоқ йиллар давомида кишиларнинг ҳеч қандай аралашувисиз, табиий ўзгаришлар натижасида ернинг устки қатламида ўсимлик «озиқланиши» мумкин бўлган турли моддаларнинг вужудга келиши ернинг табиий унумдорлиги дейилади.
Агар тупроқ унумдорлиги кишиларнинг табиатга таъсири натижасида, яъни тупроқ таркиби ва деҳқончилик усулларини яхшилаш сунъий йўл билан, (масалан, ерни органик ва кимёвий ўғитлаш, ишлаб чиқаришни механизациялаш, илмий асосланган суғориш, ирригация ва мелиорация каби ишлаб чиқариш усулларини жорий қилиш ҳамда бошқа шу каби йўллар билан) амалга оширилса, бу иқтисодий унумдорликни ташкил қилади.
Ердан олинадиган ҳосил кўпроқ мана шу ернинг тупроқ унумдорлигини сақлаш ва уни ошириш, яъни инсоннинг, аниқроғи ишчи кучининг, жонли меҳнатнинг ерга фаол таъсири билан боғлиқ бўлади. Иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари каби қишлоқ хўжалигида ҳам ишлаб чиқариш унинг омилларининг бевосита бирикиши асосида содир бўлади. Бунда ишчи кучи фаол бўлиб, асосий ролни ўйнайди. Қишлоқ хўжалик корхоналарида ердан бошқа барча ишлаб чиқариш воситалари хусусий, шахсий, жамоа мулк шаклида бўлиши мумкин. Бундан улардан барча жамият аъзоларининг турмуш даражасини яхшилаш йўлида фойдаланилади. Ҳозирги пайтда қишлоқ хўжалигида хўжалик юритишнинг асосий кўринишлари фермер ва деҳқон хўжалиги шаклларида бўлиб, улардаги ишлаб чиқариш жараёнлари турли иқлим ва тупроқ шароитларида олиб борилади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ҳам асосий капитал турли хил тракторлар, машиналар, транспорт воситалари, бино, иншоотлар, кўп йиллик дарахтлар, маҳсулдор чорва ҳамда иш ҳайвонлари, шунингдек, хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган турли хил асбоб-ускуналардан ташкил топади.
Қишлоқ хўжалигида муҳим ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланган ер пул билан билан баҳоланмаслиги, яъни қиймати ўлчанмаслиги туфайли, капитал қиймати таркибида ҳисобга олинмайди. Қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган асосий капиталнинг айрим турлари, масалан, кўп йиллик дарахтлар, маҳсулдор чорва, иш ҳайвонлари, суғориш иншоотлари ва бошқалар саноат тармоқларида бўлмайди.
Бундан ташқари, ишлаб чиқариш воситалари ҳисобланган бинолар, суғориш иншоотлари ва бошқалар ишлаб чиқариш натижасини оширишга фаол таъсир ўтказади, саноат тармоғида эса улар бирмунча сустроқ ва билвосита таъсир ўтказади. Шунга биноан қишлоқ хўжалигидан капиталнинг таркибида турли иншоотлар, бинолар, узатма механизмлар ва бошқаларнинг ҳиссаси кўпроқ. Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқаришни амалга оширишда асосий капитал ҳам қатнашади. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида айланма капитал қуйидагилардан ташкил топади: ёш ва боқувдаги ҳайвонлар, ем-хашак, уруғлик фондлари, кимёвий ўғитлар, хизмат муддати бир йилдан кам бўлган турли хил ишлаб чиқариш воситалари – инвентарлар, ёқилғи ва мойлаш материаллари ҳамда шу кабилар. Ишлаб чиқариш жараёни қишлоқ хўжалигида айланма капиталнинг кўпгина қисми ҳали тугалланмаган ишлаб чиқариш шаклида бўлади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни сотиш жараёнида капитал бошқа тармоқлардагидек доиравий айланиб туради, яъни пул шаклидан ишлаб чиқариш шаклига, ундан товар шаклига ўтиб, яна пул шаклига қайтиб келади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг миқдори ернинг ҳосилдорлиги, унинг сифатига бевосита боғлиқ бўлади. Ернинг табиий, биологик, иқтисодий ва техникавий шароитларини яхшилаш ҳам қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган капиталнинг доиравий айланишига бевосита таъсир кўрсатади. Шунинг учун бу омиллардан тўлароқ фойдаланиш ҳар бир хўжаликнинг муҳим вазифасидир. Табиий омиллар қишлоқ хўжалик маҳсулотининг бевосита кўпайишига таъсир этса ҳам, маҳсулотнинг қийматини оширмайди, яъни қиймат ярата олмайди. Ишлаб чиқариш табиий шароитлар билан боғлиқ бўлганлиги учун ҳам бу ерда иш даври ва умумий ишлаб чиқариш вақти ўртасидаги муддат саноатга нисбатан бирмунча узоқроқ бўлади. Масалан, қишлоқ хўжалигида турли экинларни экиб бўлингандан то ҳосил йиғиштириб олингунча ишлаб чиқариш вақти давом этади. Иш даври эса шу вақт ичида қишлоқ хўжалик экинлари меҳнат таъсирида бўлган кунлар ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёни мавсумийлиги билан хусусиятлидир. Бу ҳол қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган меҳнат воситаларидан, яъни комбайн, турли экиш асбоблари ва шу кабилардан фойдаланиш вақтига бевосита таъсир ўтказади. Бошқача қилиб айтганда, бу меҳнат воситаларидан йилнинг маълум муддатларидагина фойдаланилади, қолган вақтда эса улар бекор туради. Масалан, сеялкадан экиш давомида фойдаланилса, ғалла ўриш комбайнлари, пахта териш машиналари эса йилига 20-30 кун йиғим-терим пайтида ишлатилади, холос. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалигида меҳнатнинг капитал ва энергия билан қуролланиш даражаси моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларига нисбатан юқори бўлишини тақозо қилади, лекин бу ерда асосий ва айланма капитал ҳаракати сустроқ. Булардан ташқари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва меҳнат жараёнларининг мавсумийлиги сабабли йил давомида айланма маблағларнинг сарфи бир меъёрда бўлмайди. Қиш ва ёз мавсумларида харажат қилинадиган айланма маблағлар таркибида бирмунча тафовутлар мавжуд. Масалан, қиш мавсумида айланма маблағларнинг кўпгина қисми (уруғлик, ем-хашак, турли озуқалар) ишлаб чиқариш эҳтиёт қисми шаклида туради, ёз фаслида эса тугалланмаган ишлаб чиқариш, техниканинг бутлаш қисмлари, нефть маҳсулотлари ва шу кабиларнинг ҳиссаси ортиб боради. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил қилишда юқорида санаб ўтилган хусусиятларни ҳисобга олиб, ишни ташкил қилиш унинг самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эгадир. Бизнинг мамлакатимизда аҳолининг нисбатан зичлиги ва қишлоқ хўжалигига яроқли ерларнинг чекланганлигини ҳисобга олиб, ерга хусусий мулкчилик жорий қилинмади, унга давлат мулки сақланиб қолди. Лекин, бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб, оқилона аграр ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва бу жараён чуқурлаштирилмоқда.
Ўзбекистонда ер давлат мулки ҳамда умуммиллий бойлик бўлганлиги сабабли ерга бўлган мулкчилик, ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш масалалари алоҳида ажратиб таҳлил қилиниши лозим.
Ерга эгалик жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг маълум ер участкасига тарихан таркиб топган асослардаги ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги эгалик ҳуқуқини тан олишини билдиради. Ерга эгалик деганда аввало ерга бўлган мулкчилик ҳуқуқи ва уни иқтисодий жиҳатдан реализация қилиш кўзда тутилади. Ерга эгаликни ери бўлган мулкдор (бизда давлат) амалга оширади. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида таъкидланганидек «Ер участкалари юридик ва жисмоний шахсларга доимий ва муддатли эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш учун берилиши мумкин».1
Ердан фойдаланиш ҳуқуқи – бу ўрнатилган урф-одатлар ёки қонуний тартибда ундан фойдаланишни билдиради. Ердан фойдаланувчи ер эгаси бўлиши шарт эмас. Реал хўжалик ҳаётида ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланишни кўпинча ҳар хил жисмоний ва ҳуқуқий шахслар, хусусан ҳозир бизда асосан деҳқон ва фермер хўжаликлари амалга оширади.
Хулоса қилиб айтганда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ҳам тўрт омил – ер, капитал, тадбиркорлик қобилияти ва ишчи кучи қатнашиб, бунда ер муҳим ишлаб чиқариш воситаси сифатида иштирок этади. Аммо биз аввал айтганимиздек, ишлаб чикариш жараёнида ҳамма ишлаб чиқариш воситаларини, жумладан, ерни ҳаракатга келтириб, ундан унумли фойдаланадиган, унинг иқтисодий унумдорлигини оширадиган омил - инсон омили, яъни тадбиркорлик қобилияти ва ишчи кучидир.
Аграр муносабатларни ўрганишда ҳам ишчи кучининг, жонли меҳнатнинг фаол роль ўйнашини, унинг ҳамма моддий воситаларга жон ато этиб, ҳаракатга келтирувчи ролини тушунмаслик гўё капитал фойда ёки фоиз, ер эса рента яратади, деган кўпгина хато фикр-мулоҳазаларга, ёлғон тасаввурларга олиб келади. Бу масалаларни тўғри тушунишда рента муносабатларини ўрганиш муҳим роль ўйнайди.
2. Рента муносабатлари
Ер рентаси ер эгалигини иқтисодий жиҳатдан амалга ошириш (реализация қилиш)нинг шаклидир. Ер рентасининг бир қанча тарихий кўринишлари мавжуд. Масалан, уч шаклдаги: баршчина (ишлаб бериш), оброк (натурал солиқ) ва пул солиғи шаклларидаги феодал ренталари шулар жумласидандир. Ҳозирги пайтда турли мамлакатларда мавжуд рента вужудга келиш сабаблари ва шарт-шароитларига қараб қуйидаги турларга ажратилади: абсолют ер рентаси, дифференциал (табақалашган) рента I ва II, монопол рента, қазилма бойликлар, қурилишлар жойлашган ерлардан олинадиган рента.
Рентанинг моҳиятини тушунишдаги асосий қийинчилик тадбиркорлар ўртасида қайта тақсимланмайдиган қўшимча соф даромаднинг вужудга келиши шарт-шароит ва сабабларини очиб берилиши ҳисобланади. Бундай ҳолат вужудга келишининг сабабларидан бири самарали хўжалик юритиш учун яроқли бўлган ерларнинг чекланганлиги ва қайта тиклаб бўлмаслигида ўз ифодасини топади. Иккинчи сабаби – ерга ёки бошқа табиий ресурсга мулкчилик объекти ёки хўжалик юритиш объекти сифатидаги монополиянинг мавжудлиги ҳисобланади. Учинчи сабаби эса, кўп мамлакатларда қишлоқ хўжалигидаги капитал узвий (органик) тузилиши, яъни доимий ва ўзгарувчи капитал ўртасидаги нисбатнинг пастлиги ҳисобланади.
Ер участкаларининг унумдорлиги ва жойлашган жойидаги фарқлар натижасида вужудга келадиган қўшимча даромад (қиймат)нинг бир қисми рента шаклини олади ҳамда у дифференциал рента деб аталади.
Қишлоқ хўжалигида энг муҳим ишлаб чиқариш воситаси – ернинг миқдори ва сифатини табиатнинг ўзи чеклаб қўйган, уни инсон кўпайтиришга қодир эмас.
Шунинг учун қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини фақат яхши унумдор ер участкаларида тўплаш мумкин эмас. Агар ишлаб чиқарилган маҳсулот тўловга қодир талаб билан таъминланган бўлса, ернинг маҳсулдорлиги ёки жойлашуви жиҳатидан ёмон шароит қишлоқ хўжалик товарларига нарх шаклланишини тартибга солувчи ижтимоий нормал шароит ҳисобланади. Натижада ўртача ёки яхши ерларда хўжалик юритувчи ишлаб чиқарувчилар қўшимча маҳсулот ва бинобарин фойда оладилар.
Демак, дифференциал рента ҳосил бўлишининг табиий шарти миқдори чекланган ернинг сифати (унумдорлиги) даги фарқлардир, унинг ижтимоий-иқтисодий сабаби эса фойдаланиладиган ерларда иқтисодий жиҳатдан алоҳидалашган тарзда мустақил хўжалик юритишдир.
Дифференциал рента ўзининг келиб чиқиш шароитларга қараб дифференциал рента I ва дифференциал рента II га бўлинади.
Дифференциал рента I ернинг табиий унумдорлиги билан боғлиқ бўлган, саноат марказларига, бозорларга ва алоқа йўлларига яқин жойлашган серунум ер участкаларида вужудга келади. Дифференциал рента I нинг ҳосил бўлишини шартли мисол ёрдамида кўриб чиқамиз (1-жадвал).
1-жадвал. Дифференциал рента I нинг ҳосил бўлиши
Ер участ-каси |
Ижти-моий ишлаб чиқариш харажат-лари (сўм) |
Ўртача фойда (сўм) |
Ижти-моий қиймат (сўм) |
Ялпи маҳсу-лот (тонна) |
Маҳсу-лотнинг индиви-дуал қиймати (сўм) |
Ижти-моий қиймат – бозор нархи (сўм) |
Ялпи сотил-ган маҳсу-лот (сўм) |
Диф-ферен-циал рента I (сўм) |
А |
8000 |
2000 |
10000 |
20 |
500 |
500 |
10000 |
- |
Б |
8000 |
2000 |
10000 |
25 |
400 |
500 |
12500 |
2500 |
В |
8000 |
2000 |
10000 |
30 |
333 |
500 |
15000 |
5000 |
Мисолимиздаги уч хил ер участкаларидан олинган маҳсулотнинг ижтимоий қиймати бир хил, яъни 10000 сўмни ташкил қилади. Ялпи ҳосилдорлик А участкасида 20 тонна, Б ва В участкаларда 25 ва 30 тоннани ташкил қилади. Ҳар бир участкадан турлича ҳосил олинганлиги туфайли уларда етказилган маҳсулотларнинг индивидуал қиймати ҳам турлича бўлиб чиқади. Яъни, А участкасида ҳар бир маҳсулот бирлигининг қиймати 500 сўм бўлса, Б участкасида 400 сўм, В участкасида эса 333 сўмни ташкил қилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ёмон участкада етиштирилган маҳсулот нархида сотилади (мисолимизда 500 сўм). Натижада ёмон ер участкаси (А) ўзининг якка ишлаб чиқариш харажатларини қоплаш ва фойда олиш имконига эга бўлади. Ўртача (Б) ва яхши (В) ер участкаларида эса ёмон ер участкаси (А)га нисбатан 2500 ва 5000 сўм миқдорда қўшимча даромад олинади.
Бу олинган қўшимча даромад ернинг табиий унумдорлиги билан боғлиқ бўлган дифференциал рента I ни ташкил қилади.
Дифференциал рента II хўжаликларни интенсив ривожлантириш, ернинг ҳосилдорлигини ошириш учун қўшимча харажатлар сарф қилиш билан, яъни қишлоқ хўжалигида кимёвий ўғитларни қўллаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш даражаси билан боғлиқ ҳолда вужудга келади.
Бу ҳолни биз 2-жадвалда шартли мисол билан ифода этишимиз мумкин.
2-жадвал. Дифференциал рента II нинг ҳосил бўлиши
Ишлаб чиқариш даври |
Ишлаб чиқариш харажат-лари (сўм) |
Ялпи маҳсулот (тонна) |
1 тонна маҳсу-лотнинг индиви-дуал қиймати (сўм) |
1 тонна маҳсу-лотнинг ижтимоий қиймати (сўм) |
Сотил-ган маҳсу-лот суммаси, сўм |
Қўшимча маҳсулот, яъни диф-ферен-циал рента II, сўм |
Биринчи йил |
10000 |
20 |
500 |
500 |
10000 |
- |
Иккинчи йил |
15000 |
40 |
375 |
500 |
20000 |
10000 |
Мисолимизда ерга қўшимча 5 минг сўм харажат сарф қилиш натижасида қўшимча 20 тонна маҳсулот олинса, у ҳолда биринчи йилга нисбатан қўшимча олинган 10 минг сўм даромад дифференциал рента II ни ташкил этади.
Бундай интенсив ривожланиш қишлоқ хўжалигида бош йўл ҳисобланади. Чунки қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантирмай туриб, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни ва жамият аъзоларининг ўсиб бораётган талабини қондириб бўлмайди. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш учун алоҳида эътибор берилади. Бунинг учун қишлоқ хўжалигини аграр саноатлашган асосга қўйиш, интенсивлаштиришни тезкорлик билан амалга ошириш чоралари ишлаб чиқилиши лозим. Кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини замонавий техника билан таъминлаш узлуксиз ўсмоқда. Қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш учун ажратилган капитал маблағлар ҳам ортмоқда.
Агар ҳамма жойда бир хил харажат қилиниб, ҳосилдорлик бир хил оширилса эди, унда ҳеч қандай дифференциал рента II бўлмас эди. Гап шундаки, ер бирлигига сарфланган бу харажатлар турли ҳудудларда, вилоятларда, хўжаликларда турлича даражада амалга оширилади ва натижада ҳосилдорлик ҳам турлича ошади.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотининг ижтимоий қиймати билан якка тартибдаги қиймати ўртасидаги тафовут хўжаликларнинг устама қўшимча маҳсулотини ташкил қилади. Яъни, дифференциал рентанинг ҳар иккала кўринишини (рента I ва II ни) ўз ичига олади. Дифференциал рента I ва II маҳсулотнинг муайян ижтимоий қиймати билан зона бўйича ёки алоҳида олинган хўжаликнинг индивидуал қиймати ўртасидаги тафовутдан иборатдир. Шу ҳосил қилинган даромадлар давлат билан хўжалик ўртасида тақсимланади. Унинг давлатга тўланган қисми ер рентаси кўринишини олади (чунки бизда ер давлат мулкидир).
Дифференциал рента I юқорида қараб чиқилганидек, хўжаликлар фаолиятига боғлиқ бўлмаган табиий шароитда вужудга келади. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалиги корхоналарида ҳосил қилинган бу хилдаги рента ер давлат мулки бўлганлиги сабабли унинг манфаатлари йўлида сарф қилиш мақсадида марказлаштирилган давлат фондида (бюджетида) тўпланиши лозим. Бу ҳол ўрта ва яхши унумли ерда жойлашган хўжаликларнинг иқтисодий манфаатдорлигига путур етказмайди, балки бошқа хўжаликлар билан озми-кўпми иқтисодий шароитларни тенглаштириш имконини беради. Марказлаштирилган давлат фондига ўтган бу маблағларни (дифференциал рента I), мамлакат олдида турган вазифаларни амалга ошириш, хусусан янги ерларни ўзлаштириш ва ер унумдорлигини ошириш билан боғлиқ бўлган тадбирларни амалга ошириш учун йўналтирилиши мумкин бўлади.
Дифференциал рента II ердан интенсив фойдаланиш, яъни унинг иқтисодий унумдорлигини ошириш билан боғлиқ бўлганлиги учун ҳам бу хилдаги рентанинг асосий қисми хўжаликларнинг ўзларида қолдирилиши мантиқан тўғри бўлади. Унинг фақат бир қисми давлат фондига жалб қилиниши мумкин, чунки давлат маълум даражада бу рентанинг ҳосил қилишда ўз ҳиссасини қўшади, яъни транспорт йўллари қурилишига, ирригация-мелиорация ишларини амалга ошириш учун капитал маблағлар сарфлайди, техникалар, кадрлар, минерал ўғитлар етказиб беради. Шундай қилиб, дифференциал рента I ва дифференциал рента II ер эгаси бўлган давлат билан хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тақсимланади.
Абсолют рента. Кўпгина мамлакатларда қишлоқ хўжалигида ерга хусусий мулкчилик монополияси шароитида ишлаб чиқаришни олиб боришга тўғри келади. Ҳозирги даврда ерга хусусий мулкчилик билан бир қаторда бошқа мулкчилик шакллари ҳам мавжуд. Масалан, давлат мулки, вақф (мачит, черков) мулклари ва бошкалар. Ерга бўлган бу мулкчилик (шаклидан қатъий назар) монополияси ижарага бериладиган барча ер участкаларининг сифатидан қатъи назар, ер эгаларига абсолют рента деб аталган рентани олишга имкон беради. Абсолют ер рентасининг вужудга келиш механизми шундан иборатки, ер эгалари ерни ишловчи ижарачиларга фойдаланиш учун ижарага берадилар ва улардан ердан фойдаланганлик учун тўловлар оладилар. Мана шу тўлов абсолют ер рентаси деб ном олган. Агар ер ижарага берилганда шу ерда турли хил иншоотлар, бинолар қурилган бўлса, уларнинг ижара ҳақи алоҳида ҳисобланади.
Аграр муносабатларни тадкиқ қилар эканмиз, нима учун қишлоқ хўжалик ишчилари яратадиган қўшимча маҳсулот жамият миқёсида барча мулк эгалари ўртасида қайта тақсимланмайди, нима учун қишлоқ хўжалигида олинадиган даромад ўртача фойдадан юқори бўлади, бу ҳодисанинг сабаби нимада, деган саволлар туғилади.
Тарихан шундай бўлиб қолганки, кўпгина мамлакатларда, жумладан, бизнинг мамлакатимизда ҳам қишлоқ хўжалигидаги капиталнинг узвий тузилиши саноатдагидан пастдир. Шунинг учун қишлоқ хўжалигида яратилган товарларнинг бозор қиймати ишлаб чиқаришнинг ижтимоий қийматидаги қўшимча қиймат миқдори жамиятда шаклланган ўртача фойдадан ортиқ бўлади. Қишлоқ хўжалик товарларининг бозор нархи билан ижтимоий ишлаб чиқариш нархи ўртасидаги бу тафовут абсолют рента манбаи бўлиб хизмат қилади.
Рента назариясига кўра қишлоқ хўжалигида рентанинг яна бир тури – монопол рента ҳам мавжуд бўлади. Бошқа ерда учрамайдиган табиий шароит, баъзан ноёб қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (узумнинг алоҳида навларини, цитрус экинлари, чой ва ҳоказоларнинг алоҳида турларини) етиштириш учун имконият яратади. Бундай товарлар монопол нархлар билан сотилади. Бу нархларнинг юқори бўлиши кўпинча тўловга қодир талаб даражаси билан белгиланади. Натижада монопол нархлар шундай маҳсулотларнинг индивидуал қийматидан анча юқори бўлиши мумкин. Бу эса ер эгаларига монопол рента олиш имконини беради.
Фақат қишлоқ хўжалигида эмас, балки ундирма саноатда ҳам қўшимча даромад олинади. Маълумки фойдали қазилма конлари жойлашуви (ва демак, ишлаш учун қулайлиги) жиҳатидан ҳам, коннинг бойлиги жиҳатидан ҳам бир-биридан фарқ қилади. Худди қишлоқ хўжалигидаги сингари, ўрта ва яхши конлардаги корхоналар қўшимча фойда оладилар, у ҳам дифференциал рентага айланади.
Ижара ҳақи. Рента муносабатларини қараб чиқишда рентанинг ижара ҳақидан фарқига эътиборни қаратиш зарур. Агар ижарага бериладиган ерга олдин бино, иншоот ва шу кабилар қуриш билан боғлиқ равишда капитал қўйилмалар сарфланмаган бўлса, ижара ҳақи ва рента миқдоран бир-бирига тўғри келади. Акс ҳолда, ижара ҳақи ер рентасидан фарқ қилади. Ижара ҳақи қуйидагилардан иборат: ердан фойдаланганлик учун тўланадиган рента (R), ерга илгари сарфланган капитал учун фоиз (r); ер участкасини ижарага бергунга қадар унга қурилган иншоотлар амортизацияси (А). Буни формулада қуйидагича ёзиш мумкин:
.
Маълумки, бозор иқтисодиёти шароитида ер фақат ижара объекти эмас, балки олди-сотди объекти ҳамдир. Ер ҳам қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштириш ва табиий қазилма бойликлар қазиб олиш учун, ҳар хил ишлаб чиқариш ва турар жой бинолари, иншоотлар, йўллар, аэропортлар ва ҳоказолар қуриш учун сотиб олинади. Бундай ҳолларда ернинг нархи нима билан белгиланади?
Маълумки, ер инсон меҳнати маҳсули бўлмаганлиги сабабли алмашув қийматга эга эмас. Шунга кўра, назариётчилар ер ва бошқа табиат инъомлари нархини иррационал нархлар деб атайдилар. Ер участкасининг эгаси уни сотишда олинган суммани банкка қўйилганда, у келтирадиган фоиз тарзидаги даромад шу ер участкасидан олинадиган рентадан кам бўлмаган тақдирдагина ерни сотади. Бошқача айтганда, ернинг нархи капиталлаштирилган рентадир. Бошқа шароитлар тенг бўлганда, худди шу рента миқдори ер нархини белгилайди. У рента миқдорига тўғри ва ссуда фоизи нормасига тескари мутаносибдир. Шундай қилиб, ернинг нархи иккита миқдорга боғлиқ: 1) ер участкаси эгаси олиш мумкин бўлган ер рентаси миқдорига; 2) ссуда фоизи меъёрига.
Шундан келиб чиқиб ернинг нархи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
,
бунда Б - ер нархи;
R- рента;
rў - ссуда фоизи меъёри.
Фараз қилайлик, R – 15 минг долл., rў = 5%. Бунда Б=300 минг долл. га тенг бўлади. Ер эгаси фақат шу нархдагина ерини сотиши мумкин, чунки муайян миқдордаги капиталдан олинадиган фоиз унга банкдан шундай йиллик даромад олишга имкон берадики, у рентага тенг бўлади.
Рента миқдори ўсиб, ссуда фоизи меъёри пасайиб борган тақдирда ернинг нархи ўсиб боради.
Ер нархини аниқлашнинг бу усули назарий аҳамиятга эга. Амалда ер нархи, ер участкасига талаб ва таклифга таъсир кўрсатувчи кўплаб омилларга боғлиқ. Жумладан, ерга нархнинг ўсишини, унга ноқишлоқ хўжалик мақсадлари учун фойдаланишга талабнинг ўсиши билан тушунтирилиши мумкин. Инфляция ва асосан гиперинфляция шароитида ерга талаб кескин ўсади, бу тегишли равишда ер нархининг ўсишига олиб келади. Бозор иқтисодиётига асосланган ғарб мамлакатларида XX аср бошларидан то ҳозирги давргача ер нархи барқарор ўсиш тамойилига эга бўлиб, фақат айрим даврлардагина унинг пасайиши кузатилади.
3. Агросаноат интеграцияси ва унинг асосий кўринишлари
Иқтисодий ривожланиш жараёнида қишлоқ хўжалиги ҳамма вақт саноат, савдо ва бошқа тармоқлар билан мустаҳкам боғлиқ бўлиб келганлигини ҳисобга олиш керак. Чунки мамлакатнинг озиқ-овқат маҳсулотларига ва қишлоқ хўжалик хом-ашёсидан тайёрланган товарларга бўлган эҳтиёжларини қондириш фақат қишлоқ хўжалигининг ҳолатига эмас, балки саноат тармоқлари билан уйғун ривожланишига ҳам боғлиқ бўлади. Худди ана шу ҳолат иқтисодиёт таркибида агросаноат мажмуасини битта пировард натижани рўёбга чиқаришга бўйсундирилган тармоқларнинг ягона, яхлит тизимини келтириб чиқариш учун асос бўлади.
Агросаноат интеграцияси – қишлоқ хўжалиги билан унга хизмат қилувчи ва маҳсулотни истеъмолчига етказиб берувчи туташ тармоқлар ўртасида ишлаб чиқариш алоқаларининг ривожланиши ҳамда уларнинг узвий бирикиш жараёнидир.
Агросаноат интеграцияси кўп қиррали бўлиб, у ғоят хилма-хил шаклларда намоён бўлади. Булар энг аввало ана шу жараён қайси даражада, яъни бутун мамлакат кўламидами, вилоят доираси ёки корхона даражасидами юз беришига боғлиқ.
Бутун мамлакат ва минтақалар кўламида агросаноат интеграцияси қишлоқ хўжалигининг тармоқлараро алоқалари кучайишида, халқ хўжалиги озиқ-овқат (тармоқ) ва минтақа агросаноат мажмуалари ташкил бўлиши ва ривожланишида ифодаланади.
Агросаноат мажмуаси (АСМ) – бу қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, уни сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан шуғулланувчи иқтисодиёт тармоқларидир. АСМ тўртта соҳани ўз ичига олади. Биринчи соҳа – қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш воситалари етказиб берадиган саноат тармоқлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига техника хизмати кўрсатиш билан банд бўлган тармоқлар; иккинчи соҳа – қишлоқ хўжалигининг ўзи; учинчи соҳа – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини истеъмолчига етказиб беришни таъминлайдиган тармоқлар (тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, сотиш); тўртинчи соҳа – одамлар ҳаёти ва фаолиятининг умумий шароитларини таъминлайдиган инфратузилма (йўл-транспорт хўжалиги, алоқа, моддий-техника хизмати, маҳсулотни сақлаш тизими, омбор ва тара хўжалиги)дан иборат.
Ишлаб чиқариш инфратузилмаси бевосита ишлаб чиқаришга хизмат қиладиган тармоқларни, ижтимоий инфратузилма одамлар турмуш фаолиятининг умумий шароитларини таъминлайдиган соҳаларни (уй-жой, маданий-маиший хизмат, савдо, умумий овқатланиш ва ҳоказо) ўз ичига олади.
Биргина 2008 йилнинг ўзида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадлари учун 75 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратиш мўлжалланмоқда. Бу маблағларнинг катта қисми коллектор-дренаж тармоқларини қайта тиклаш ва тозалаш, пудратчи ва сув хўжалиги ташкилотларини лизинг асосида замонавий техника билан таъминлашга йўналтирилади.
Бу борада мелиорация ишларини молиялаштириш механизмини ҳам тубдан қайта кўриб чиқиш даркор. Бунда 2007 йили Молия вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси муҳим роль ўйнаши лозим[44].
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек: «Қишлоқни янгилаш ва қайта қуриш чора-тадбирлари тизимида ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш жуда катта аҳамиятга эга»1. Шу сабабли Республикада қишлоқ ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш Дастурини амалга ошириш давом эттирилмоқда.
4. Агробизнес ва унинг турлари
Қишлоқ хўжалик соҳаларидаги тадбиркорлик фаолияти агробизнес дейилади. Агробизнес тушунчасига бевосита қишлоқ хўжалиги соҳасига кирмайдиган, бироқ у билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланувчи бизнес турлари ҳам киритилади. Бу қишлоқ хўжалигига техникавий, таъмирлаш хизмат кўрсатиш, унинг маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик фаолиятидир. Қисқача қилиб айтганда, агробизнес агросаноат интеграцияси натижасида вужудга келган агросаноат мажмуасининг барча бўғинларни қамраб олади.
Агробизнес фаолиятининг мақсади истеъмол бозорини етарли миқдорда сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, саноатни эса хомашё билан узлуксиз таъминлаш орқали фойда кўришдан иборат.
Агробизнеснинг асосий шакли ва бирламчи бўғини фермер ва деҳқон хўжаликларидир. Чунки улар бевосита қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Бу хўжаликлар ўз ерида ёки ижарага олинган ерда иш юритиб, унда мулк эгаси ва ишлаб чиқарувчи фермернинг ўзи ва оила аъзолари ҳисобланиб, айрим ҳолларда ёлланма меҳнатдан фойдаланиш ҳам мумкин. Фермер хўжалигининг афзаллиги шундан иборатки, унда мулк ва меҳнат бевосита қўшилади, бу эса ишлаб чиқаришнинг юқори самарадорлигини таъминлайди. Фермер хўжаликлари мустақил тузилма бўлиш сабабли ўз фаолиятини бозор конъюнктурасига тез мослаштира олади. Унда иқтисодий манфаат ва пировард натижа учун масъулият битта фаолиятнинг икки томонини ташкил қилади. Буларнинг ҳаммаси фермер хўжалигининг яшовчанлигини таъминлайди.
Республикада ислоҳотларни амалга оширишнинг дастлабки босқичларидаёқ, Президентимиз Ислом Каримов фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг асоси сифатида фаолият кўрсатиши лозимлигини таъкидлаб ўтган эди. Шу сабабли республикамизда қишлоқ хўжалигини фермерлаштириш аграр ислоҳотларнинг таркибий қисми ҳисобланади. Республикада бу жараён зарар кўриб ишлаш натижасида оғир аҳволга тушиб қолган давлат хўжаликларининг таркиби фермер хўжаликларидан иборат ширкатлар уюшмасига айлантириш, мавжуд давлат ва жамоа хўжаликлари таркибида улар ресурслари ҳисобидан фермер хўжаликлари ташкил этиш ҳамда деҳқонларнинг мол-мулклари негизида деҳқон хўжаликларини таркиб топтириш йўли билан боради. Фермер хўжалигининг барча ташкилий шаклларининг умумий томони шундаки, улар ижарага олинган давлат ерида фаолият кўрсатади. Фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкил қилиш, ривожлантириш ва улар фаолиятини тартибга солиш Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги қонунларга ҳамда қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган бошқа ҳуқуқий битимларга ва ҳукумат қарорларига асосланади.
Агробизнес турларидан бири агрофирмалардир. Агрофирма маълум турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва уни пировард маҳсулот даражасигача қайта ишлашни қўшиб олиб борадиган корхонадир.
Агрофирмалар ҳам қишлоқ хўжалиги, ҳам саноатга хос ресурсларни ишлатиб, истеъмолга тайёр бўлган маҳсулот яратади. Мазкур турдаги корхоналар турли мулкчиликка асосланиши, чунончи оилавий хўжалик асосида ҳам ташкил топиб, кичик заводлар билан бирикиши мумкин. Агросаноат бирлашмалари ва комбинатлари агробизнеснинг янги турларидир.
Агросаноат бирлашмалари бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва унга боғлиқ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи бир неча хўжалик ҳамда корхоналарнинг бирлашмасидир. Масалан, боғдорчилик ва узумчилик билан шуғулланувчи хўжаликлар, улар маҳсулотини қайта ишловчи цех ва заводлар, етказиб берувчи савдо-сотиқ корхоналари бир технологик жараёнга бирлашиб агросаноат бирлашмаларини ташкил қилади. Бирлашма иштирокчилари ишлаб чиқариш, хўжалик ва молиявий мустақилликларини сақлаб қолиши билан бирга, уларнинг умумий мулки ҳам таркиб топиб боради.
Агросаноат комбинатлари қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб беришгача барча технологик жараёнга хизмат қилувчи хўжалик ва корхоналарнинг маълум бир ҳудудида бирлашувидир. Агробизнес турига кўнгилли ва пайчилик маблағлари асосида ташкил қилинган турли хил уюшма ва иттифоқларни ҳам киритиш мумкин.
Қишлоқ хўжалигидаги давлат корхоналари, жамоа хўжаликлари ва ширкатлари, турли хил мулкчилик асосида ташкил қилинган кўшма корхоналар ҳам агробизнес турлари сифатида фаолият кўрсатади.
Асосий таянч тушунчалар:
Аграр муносабатлар – ерга эгалик қилиш, тасарруф этиш, ундан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш натижаларини ўзлаштириш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар.
Рента муносабатлари – ердан фойдаланиш натижасида вужудга келадиган қўшимча соф даромадни тақсимлаш ва ўзлаштириш билан боғлиқликда вужудга келадиган муносабатлар.
Дифференциал рента – ер участкаларининг унумдорлигидаги ва жойлашган жойидаги фарқлар натижасида вужудга келадиган қўшимча соф даромад.
Дифференциал рента I – ерларнинг табиий унумдорлиги фарқлар натижасида вужудга келадиган қўшимча соф даромад.
Дифференциал рента II – ерларнинг иктисодий унумдорлигини ошириш натижасида вужудга келадиган қўшимча соф даромад.
Абсолют рента – қишлоқ хўжалигида ерга бўлган хусусий мулкчилик монополияси натижасида вужудга келиб, ҳамма турдаги: яхши, ўртача ва ёмон ерлардан олинадиган рента.
Монопол рента – алоҳида табиий шароитга эга бўлган, ноёб қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириладиган ерлардан олинадиган рента.
Ундирма саноатда рента – фойдали қазилма конларининг жойлашиши (ер юзасига нисбатан) ва уларнинг бойлиги жиҳатдан фарқлар натижасида вужудга келади.
Агросаноат мажмуаси – қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, уни сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ хўжалик тармоқларининг бирлиги.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш инфратузилмаси – бевосита қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига хизмат кўрсатувчи соҳалар.
Ижтимоий инфратузилма – одамлар яшаш ва турмуш фаолиятининг умумий шароитларини таъминлайдиган соҳалар.
Агросаноат интеграцияси – қишлоқ хўжалиги билан унга хизмат қилувчи ва маҳсулотни истеъмолчига етказиб берувчи туташ тармоқлар ўртасида ишлаб чиқариш алоқаларининг ривожланиши ҳамда уларнинг узвий бирикиш жараёнидир.
Агробизнес – тадбиркорлик фаолиятининг қишлоқ хўжалиги ва у билан боғлиқ соҳалардаги намоён бўлиш шакли.
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар
1. Аграр муносабатларнинг мазмунини, иқтисодий муносабатларда тутган ўрнини ва хусусиятларини кўрсатиб беринг.
2. «Ерга эгалик» ва «ердан фойдаланиш» тушунчаларини изоҳланг.
3. Ер рентаси назарияларининг умумий томонлари ва туб фарқларини кўрсатиб беринг.
4. Ер рентасининг асл мазмунини тушунтиринг.
5. Дифференциал (I ва II) ва абсолют рентанинг ҳосил бўлиш шарт-шароитлари, манбалари ва тақсимланишини тушунтириб беринг.
6. Монопол рента нима?
7. Қазиб олувчи ва ундирма саноатда рента қандай ҳосил бўлади?
8. «Ижара ҳақи» ва «ер рентаси» нинг фарқларини изоҳланг.
9. Агробизнеснинг иқтисодий моҳиятини тушунтиринг ва унинг асосий турларига тавсиф беринг.
10. Агросаноат мажмуаси ва агросаноат интеграцияси тушунчалари иқтисодий мазмунига ўз фикрингизни билдиринг.
12-МАВЗУ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ. ЯЛПИ ИЧКИ МАҲСУЛОТНИНГ ҲАРАКАТ ШАКЛЛАРИ. ЯЛПИ ТАЛАБ ВА ЯЛПИ ТАКЛИФ
Режа:
1. Миллий иқтисодиётнинг қарор топиши ва
унинг
макроиқтисодий кўрсаткичлари.
2. Миллий маҳсулотнинг мазмуни, таркибий қисмлари ва ҳаракат шакллари.
3. Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш усуллари.
4. Ялпи талаб ва ялпи таклиф тушунчаси ҳамда уларнинг ҳажмига таъсир қилувчи омиллар.
5. Ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги мувозанат ва унинг ўзгариши.
Мазкур мавзудан бошлаб иқтисодий муносабатлар макроиқтисодий даражада таҳлил қилинади. Дастлаб миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичларига тавсиф берилади. Миллий ишлаб чиқаришнинг натижаси ҳисобланган ижтимоий маҳсулот, ялпи миллий маҳсулот, уларнинг ҳаракат шакллари ва таркибий қисмларининг иқтисодий мазмуни ёритилади. Миллий ҳисоблар тизими ҳамда унинг асосий кўрсаткичларини ҳисоблаш усуллари баён этилади.
Бу мавзуда макроиқтисодий таҳлил давом эттирилиб, унинг макродаражадаги асосий кўрсаткичлари бўлган ялпи талаб ва ялпи таклиф тушунчаларининг иқтисодий мазмунини тавсифланади. Таҳлил давомида ялпи талаб ва ялпи таклифга таъсир этувчи омиллар, улар таъсирида нархлар даражасининг ўзгариши ҳамда ишлаб чиқаришнинг мувозанатли ҳажми қандай ўрнатилишини баён этилади.
1. Миллий иқтисодиётнинг қарор топиши ва
унинг
макроиқтисодий кўрсаткичлари.
Миллий иқтисодиёт кўплаб ўзаро боғлиқ иқтисодий унсурлардан иборат бўлган мураккаб иқтисодий тизимни намоён этади. Мазкур унсурлар ўртасидаги амалда таркиб топган муносабатларнинг бутун мажмуи иқтисодиётнинг таркибий тузилмасини тавсифлаб беради.
Миллий иқтисодиёт – барча тармоқлар ва соҳаларни, микро- ва макродаражадаги иқтисодиётларни, функционал иқтисодиётни, кўплаб инфратузилмаларни ўз ичига олган яхлит иқтисодиётдир. Миллий хўжаликнинг таркиб топган тузилиши ижтимоий меҳнат тақсимоти ривожининг натижаси ҳисобланади.
Макроиқтисодий жиҳатдан қаралганда миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилиши мамлакатда мавжуд бўлган ишлаб чиқариш ресурслари; уларнинг ижтимоий меҳнат тақсимоти асосида ажралиб чиққан иқтисодий субъектлар ўртасидаги тақсимот ҳажми; мазкур субъектлар ишлаб чиқариш ҳажмлари, миллий маҳсулотни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнларида шаклланувчи таркибий қисмлари ўртасидаги муносабат сифатида намоён бўлади. Миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилишини содда кўринишда қуйидаги 1-чизма орқали тасвирлаш мумкин.
Миллий иқтисодиёт
1-чизма. Миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилиши.
Миллий иқтисодиётда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ҳажми ва уларнинг ўсиши бир қатор кўрсаткичлар тизими орқали, микро- ва макроиқтисодий даражада аниқланиб, таҳлил қилинади. Макроиқтисодиёт – бу мамлакат миқёсида моддий ишлаб чиқариш ва номоддий соҳаларини бир бутун қилиб бирлаштирган миллий ва жаҳон хўжалиги даражасидаги иқтисодиётдир. Макроиқтисодиёт ўз ичига иқтисодиётнинг моддий ва номоддий ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларини олади.
Миллий иқтисодиётнинг асосий функционал аҳамияти мамлакат барча аҳолисининг доимий равишда ўсиб борувчи ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини қондиришда намоён бўлади. Миллий иқтисодиётнинг мазкур асосий муаммоси нақадар самарали ҳал этилаётгани макроиқтисодий таҳлил ёрдамида аниқланади. Макроиқтисодий таҳлилнинг мақсади – такрор ишлаб чиқариш жараёнини объектив равишда акс эттирувчи кўрсаткичлардан фойдаланиш асосида мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишида вужудга келган ҳолатларни очиб беришдан иборат. Бу мақсадга эришишнинг муҳим шартлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
1) асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ҳолати ва ҳаракатини объектив акс эттирувчи статистик маълумотларнинг мавжудлиги;
2) мамлакат иқтисодиётини таҳлил қилишда кенг миқёсда ва тарихий жиҳатдан ёндашув;
3) иқтисодий тизим салоҳиятини ҳаққоний равишда баҳоламасдан ҳамда иқтисодий қонунларнинг объектив амал қилишини билмасдан туриб мамлакат иқтисодиётига аралашув салбий ҳолатларни келтириб чиқаришини англаш;
4) макроиқтисодий назария муайян мамлакатларнинг иқтисодиётини объектив равишда тадқиқ этиш асосида яратилишини ҳамда ундан бошқа мамлакатлар амалиётида ўта эҳтиёткорлик билан фойдаланиш мумкинлигини тушуниш;
5) ишлаб чиқаришни мамлакат барча аҳолисининг даромадлари ва истеъмоли даражасини ўстиришга йўналтириш;
6) аҳоли даромадлари, сиёсий ва ижтимоий барқарорлик ўсишининг ягона манбаи бўлиб мамлакатнинг барча аҳолисини иш жойлари ҳамда даромадларнинг ошиши билан таъминловчи миллий ишлаб чиқаришнинг барқарор ва самарали ўсиши эканлигини тушуниш.
Кўпгина микроиқтисодий кўрсаткичлар ёрдамида корхоналар фаолиятига баҳо берилиб, улар фаолиятининг ривожланиш тамойиллари аниқланса, макроиқтисодий кўрсаткичлар орқали бутун иқтисодиётнинг ҳолати, унинг ўсиши ёки пасайиши таҳлил қилиниб, хулоса чиқарилади. Улар ёрдамида давлат ўз иқтисодий сиёсатини белгилайди. Бу тизимга кирувчи турли хил кўрсаткичлар, биринчидан, бизга маълум вақт оралиғидаги ишлаб чиқариш ҳажмини ҳисоблаш ва миллий иқтисодиётнинг фаолият юритишига бевосита таъсир қилувчи омилларни аниқлаш имконини беради. Иккинчидан, макроиқтисодий кўрсаткичлар тизими, миллий маҳсулот ҳаракатининг барча босқичларида, яъни ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш, қайта тақсимлаш ва натижада фойдаланиш босқичларида кўргазмали шаклда акс эттириш имконини беради.
Ниҳоят, учинчидан, мазкур кўрсаткичлар тизими мавжуд ресурслар ва улардан фойдаланишнинг мос келиши кузатилганда, мамлакатдаги умумий иқтисодий мувозанатлик ҳолатини акс эттиради.
Бутун миллий иқтисодиётнинг ҳолатини тавсифловчи муҳим макроиқтисодий кўрсаткичлар – ялпи миллий маҳсулот (ЯММ), ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), соф миллий маҳсулот (СММ), миллий даромад (МД), ишчи кучи бандлиги, ишсизлик, инфляция ва бошқа шу кабилар ҳисобланади.
Бу кўрсаткичлар моддий ишлаб чиқариш ва номоддий хизмат кўрсатиш соҳаларидаги барча хўжаликлар иқтисодий фаолиятининг умумий ва пировард натижаларини қамраб олади.
2. Миллий маҳсулотнинг мазмуни, таркибий қисмлари ва ҳаракат шакллари.
Жамият аъзоларининг эҳтиёжлари мунтазам равишда янгиланиб, миқдоран кўпайиб ва сифат жиҳатидан такомиллашиб борар экан, бу эҳтиёжларни қондиришга қаратилган ишлаб чиқариш жараёни ҳам тўхтовсиз янгиланиб, такроран амалга ошиб туради. Жамият миқёсидаги ишлаб чиқариш жараёнларининг мунтазам равишда янгиланиб ва такроран амалга оширилиб турилиши ижтимоий такрор ишлаб чиқариш дейилади.
Ижтимоий такрор ишлаб чиқариш икки кўринишда амалга оширилиши мумкин: оддий ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш.
Оддий такрор ишлаб чиқариш – бу ишлаб чиқариш миқёсларининг ўзгармаган ҳолда такрорланишини ифодалайди. Одатда бундай ишлаб чиқариш кўпроқ фақат ўз ички эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган анъанавий иқтисодиёт шароитидаги хўжалик юритувчи субъектлар учун хос бўлган.
Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш – бу ишлаб чиқариш миқёсларини мунтазам равишда ошириб боришга асосланган ҳолдаги такрорланишидир. Бу турдаги ишлаб чиқариш барча ривожланган мамлакатлар иқтисодиётининг асосини ташкил этади.
Ижтимоий такрор ишлаб чиқариш натижасида мамлакат миқёсида миллий маҳсулот яратилади.
Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичидан фойдаланилади. Ялпи ички маҳсулот – бу маълум вақт давомида, масалан, бир йилда яратилган ва бевосита истеъмолчиларга бориб етадиган барча тайёр маҳсулот ва кўрсатилган хизматларнинг бозор нархидаги қиймати.
Ялпи ички маҳсулот умумлаштирувчи иқтисодий кўрсаткич бўлиб, у фақат мазкур мамлакат ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланган ҳолда мамлакат ичида яратилган товар ва хизматлар жами қийматининг бозор нархларидаги ифодасини намоён этади. У барча ишлаб чиқарувчилар томонидан қўшилган қийматлар йиғиндиси сифатида намоён бўлади.
Ялпи ички маҳсулот худди ялпи миллий маҳсулот каби ҳисобланади, бироқ ундан хорижий мамлакатлар билан ҳисоб-китоблар қолдиғига тенг бўлган миқдорга фарқ қилади. Яъни, ЯИМ кўрсаткичига мазкур мамлакатнинг чет эллардаги ишлаб чиқариш омилларидан келувчи тушумлари (омиллар бўйича даромадлари) ҳамда мазкур мамлакатда хорижий инвесторлар томонидан олинган омиллар бўйича даромадлар ўртасидаги фарқни қўшилса ЯММ кўрсаткичи ҳосил бўлади.
Қўшилган қиймат – бу корхона ялпи маҳсулоти бозор нархидан (амортизация ажратмасидан ташқари) жорий моддий харажатлар чиқариб ташланган миқдорига тенг.
ЯИМ йил дaвoмидa ишлaб чиқapилгaн бapчa пиpoвapд тoвapлap вa xизмaтлapнинг бозор нархидаги суммаси бўлганлиги учун товарнинг ўзи, унинг нафлилиги кўпаймаган ҳолда нархлар ошиши эвазига унинг ҳажми ошиб кетиши мумкин. Нарх ишлaб чиқapиш yмумий ҳaжмининг ҳap xил элeмeнтлapини ягoнa yмумий acocгa кeлтиpишнинг энг кeнг тapқaлгaн кўpcaткичи cифaтидa фoйдaлaнилaди. Шунинг учун ялпи миллий маҳсулотга баҳо беришда номинал ва реал миллий маҳсулот ҳисобга олинади. Жорий бозор нархларида ҳисобланган миллий маҳсулот номинал миллий маҳсулот, ўзгармас, қиёсий нархларда ҳисобланган миллий маҳсулот эса реал миллий маҳсулот деб юритилади. Ҳар xил йиллapдa ишлаб чиқарилган ЯИМ қиймaтини фaқaт нарх ўзгapмaгaн тaқдиpдa ўзapo тaққocлaш мумкин бўлади. Бундaн тaшқapи нарх дapaжacи бизгa иқтиcoдиётдa инфляция (нарх даражасининг ўcиши) ёки дeфляция (нарх дapaжacининг кaмaйиши) ўpин тутгaнлигини вa унинг миқёcи қaндaйлигини билиш имкoнини бepaди.
Нарх дapaжacи индекс шaклидa ифoдaлaнaди. Нарх индeкcи жopий йилдaги мaълум гуруҳ тoвapлap вa xизмaтлap тўплaми нархлapи cуммacини, xудди шундaй тoваpлаp вa xизмaтлap миқдорининг базис дaвpдaги нархлapи cуммacигa тaққocлaш opқaли ҳиcoблaнaди. Таққослaшнинг бoшлaнғич дaвpи «базис йил» дeйилaди. Агар айтилгaнлapни формула шaклигa кeлтиpcaк, у қуйидaги кўринишни oлaди:
.
Aмaлиётдa қaтop ҳap xил товар вa xизмaтлap тўплaми ёки истеъмол саватининг нарх индeкcи ҳиcoблaнaди. Fарб мaмлaкaтлapи ва xуcуcaн AҚШдa бy индeкcлap ичидa энг кeнг қўллaнилaдигaни иcтeъмoл нархлapи индeкcи ҳисoблaнaди. Унинг ёpдaмидa типик шаҳар aҳoлиcи coтиб oлaдигaн, иcтeъмoл товар вa xизмaтлapининг 300 туpини ўз ичига oлувчи бoзop саватининг қaйд қилингaн нархлapи ҳиcoблaнaди. Aммo нархнинг yмумий дapaжaсини ҳиcoблaш учyн ЯИМ нарх индeкcидан фойдаланилади. ЯИМ нарх индeкcи анча кeнг тушунчa бўлиб, у ўз ичига нaфaқaт иcтeъмoл тoвapлapи, балки инвестицион тoвapлap, дaвлaт тoмoнидaн coтиб oлинaдигaн ҳамда хaлқapo бoзopдa coтилгaн вa coтиб oлингaн тoвapлap вa xизмaтлap нархлapини ҳaм oлaди. ЯИМ нарх индeкcи номинал ЯИМни реал ЯИМга айлантириб ҳисоблаш имкониятини беради. Номинал ЯИМ шу мaҳcулoт ишлaб чиқapилгaн дaвpдa aмал қилиб турган нархларда ифодаланган ишлаб чиқариш ҳажмини билдиради.
Жopий йилдaги номинал ЯИМни реал ЯИМга aйлaнтиpишнинг aнчa oддий вa тўғpидaн-тўғри усули нoминал ЯИМни нарх индeкcи (НИ)гa бўлишдир, яъни:
.
Иқтисодиётда йиллик ишлаб чиқариш ҳажмининг кўрсаткичи ЯИМ билан бирга, унинг таркибий қисмлари сифатида ҳисобланиш мумкин бўлган бир қатор ўзаро боғлиқ кўрсаткичлар мавжуд бўладики, улар миллий иқтисодиётнинг турли томонларини тавсифлаб беради.
ЯИМ ишлаб чиқариш ялпи ҳажмининг кўрсаткичи сифатида битта муҳим камчиликка эга. Улар мазкур йилда ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилган асосий капиталнинг ўрнини қоплаш учун зарур бўлган қийматни ҳам ўз ичига олади.
ЯИМдан жорий йилда ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган асосий капитал қиймати ёки йиллик амортизация суммаси айириб ташланса соф миллий маҳсулот (СММ) кўрсаткичи ҳосил бўлади:
.
СММ қийматига давлат томонидан ўрнатиладиган эгри солиқлар суммаси киради. Эгри солиқлар корхона томонидан ўрнатиладиган нархга қўшимча ҳисобланади. Бундай солиқлар оғирлиги истеъмолчи зиммасига тушади ва унинг ҳисобига ўзларининг даромадининг бир қисмини йўқотади. Шунинг учун, СММдан эгри солиқлар чиқариб ташланса миллий даромад (МД) кўрсаткичи ҳосил бўлади:
.
Амалиётда ишлаб чиқарилган ва фойдаланилган миллий даромад фарқланади. Ишлаб чиқарилган миллий даромад – бу янгидан яратилган қийматнинг бутун ҳажми. Фойдаланилган миллий даромад – бу ишлаб чиқарилган миллий даромаддан йўқотишлар (табиий офатлар, маҳсулотларни заҳирада сақлашдаги йўқотишлар ва ҳ.к.) ва ташқи савдо қолдиғи чиқариб ташланган миқдорга тенг.
Миллий дapoмадни, дapoмaдлap бapчa туpлapини (амортизация aжpaтмacи вa бизнесга эгpи coлиқлapдaн тaшқapи) қўшиб чиқиш йўли билaн ҳaм aниқлaш мумкин.
Миллий дapoмaднинг биp қиcми, жумладан ижтимoий суғуртагa aжpaтмaлap, кopxoнa фoйдacидан тўланувчи coлиқлap вa кopxoнaнинг тaқcимлaнмaйдигaн фoйдacи амaлдa yй xўжaликлapи қўлигa кeлиб тушмaйди. Aкcинчa, yй xўжaликлapи oлaдигaн дapoмaднинг биp қиcми, мacaлaн, ижтимoий тўлoвлap – улap мeҳнaтининг нaтижacи ҳиcoблaнмaйди.
Шaxcий дapoмaд кўpcaткичини тoпиш учун миллий дapoмaддaн yй xўжaликлapи қўлигa кeлиб тушмaйдигaн дapoмaдлapнинг юқоридаги учтa туpини чиқapиб тaшлaшимиз ҳaмдa жopий мeҳнaт фaoлиятининг нaтижacи ҳиcoблaнмaгaн дapoмaдлapни унгa қўшишимиз зарур.
Шaxcий дapoмaддaн coлиқлapи тўлaнгaндaн кeйин, yй xўжaликлapининг тўлиқ тacappуфидa қoлaдигaн дapoмaд шaкллaнaди.
Солиқлap тўлaнгaндaн кeйинги дapoмaд шaxcий дapoмaддaн шу дapoмaд ҳиcoбидaн тўлaнaдигaн coлиқлap миқдopини чиқapиб тaшлaш йўли билaн ҳиcoблaнaди.
Сoлиқлap тўлaнгaндaн кeйинги дapoмaд уй xўжaликлapи энг oxиpидa эгa бўлaдигaн дapoмaд ҳиcoблaниб, aлoҳидa шахс вa oилaлap ўз тacappуфидa бy дapoмaдлapнинг биp қиcмини иcтeъмoл учун capфлaйди вa бoшқa қиcмини жaмғapмaгa йўнaлтиpaди.
Миллий маҳсулот ҳажмининг аниқ баҳоланишига ҳуфёна иқтисодиёт таъсир кўрсатади. Хуфёна иқтисодиёт - бу товар-моддий бойликлар ва хизматларнинг жамият томонидан назорат қилинмайдиган ҳаракати, яъни давлат бошқарув органларидан яширин ҳолда алоҳида фуқаролар ва ижтимоий гуруҳлар ўртасида амалга оширилувчи ижтимоий-иқтисодий муносабатлардир. Бу муносабатлар ўз ичига иқтисодий фаолиятнинг барча ҳисобга олинмаган, тартибга солинмаган турларини олади. Хуфёна иқтисодиёт таркибига қўйидагилар киради:
1) жиноятга алоқадор иқтисодиёт – расмий иқтисодиёт таркибига иқтисодий жиноятнинг киритилиши (бойликларнинг талон-тарож қилиниши; назоратнинг ҳар қандай шаклидан яширинган ҳолдаги ҳуфёна иқтисодий фаолият – наркобизнес, қимор ўйинлари, фоҳишабозлик; даромадларни ноиқтисодий қайта тақсимлаш шакли сифатидаги фуқароларнинг шахсий мулкига қарши умумжиноий ҳаракатлар – босқинчилик, шахсий мулкни зўрлик билан тортиб олиш, ўғирлаш, рэкет);
2) сохта иқтисодиёт – ҳисобга олиш ва ҳисоботларнинг амалдаги тизимига сохта натижаларни ҳақиқий натижа сифатида киритувчи расмий иқтисодиёт (қўшиб ёзишлар);
3) норасмий иқтисодиёт – иқтисодий субъектлар ўртасидаги норасмий ўзаро алоқалар тизими бўлиб, у мазкур субъектлар ўртасидаги шахсий муносабатлар ва бевосита алоқаларга асосланади;
4) яширин иккаламчи иқтисодиёт – якка тартибдаги ва кооператив фаолиятнинг назоратдан яширинган, яъни қонун томонидан тақиқланган ёки белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган тури.
3. Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш усуллари.
Миллий маҳсулотни ҳисоблашда миллий ҳисоблар тизимидан фойдаланилади. Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) – бу барча асосий иқтисодий жараёнларни, такрор ишлаб чиқариш шароитлари, жараёнлари ва натижаларини тавсифловчи ўзаро боғлиқ макроиқтисодий кўрсаткичлар, таснифлар ва гуруҳлар тизими.
МҲТ БМТ томонидан эълон қилинган «Миллий ҳисоблар ва ёрдамчи жадваллар тизими» номли ҳужжат асосида халқаро статистикада стандарт тизим сифатида 1953 йилдан бошлаб қўлланила бошлади. Ҳозирги даврда дунёнинг 100 дан ошиқ мамлакатларида, шу жумладан Ўзбекистонда мазкур тизим кенг қўлланилади.
Миллий ҳисоблар тизими асосини йиғма баланслар ташкил қилади. Бунга даромад ва харажатлар баланси мисол бўлиши мумкин. Даромадлар хўжалик бирликлари ва аҳоли умумий даромадлари (иш ҳақи, фойда, даромадларнинг бошқа турлари, амортизация) суммасини акс эттиради. Харажатлар тўртта гуруҳдан иборат бўлади: истеъмол, инвестициялар, давлат хариди, соф экспорт. Миллий ҳисоблар макроиқтисодиётнинг меъёрдаги – мувозанатли ҳолатга эришиш даражасини аниқлашга ёрдам беради.
Ушбу миллий ҳисоблар тизими асосида ЯИМ уч хил усул билан ҳисобланиши мумкин:
Биринчи усул – бу ЯИМни ҳисоблашга қўшилган қийматлар бўйича ёндашув. Бунда миллий иқтисодиётнинг барча тармоқлари бўйича яратилган қўшилган қийматлар қўшиб чиқилади (ЯИМ тармоқ ва ишлаб чиқаришлар бўйича). Бу усул билан ҳисобланган ЯИМ алоҳида тармоқларнинг шу маҳсулотини яратишдаги ўрнини ва ҳиссасини аниқлаш имконини беради.
Иккинчи усул – бу ЯИМни ҳисоблашга сарф-харажатлар бўйича ёндашув.
Бунда мазкур йилда ишлаб чиқарилган барча маҳсулот (хизмат)лар ҳажмини сотиб олишга қилинган бутун сарфлар қўшиб чиқилади. Миллий иқтисодиётда ишлаб чиқарилган пировард маҳсулотларни мамлакат ичида хўжаликнинг учта субъекти – уй хўжаликлари, давлат, тадбиркорлар ҳамда ташқаридан чет эллик истеъмолчилар сотиб олиши мумкин.
Уй хўжаликларининг истеъмол сарфлари - бу кундалик эҳтиёждаги товарларга, хизматларга, узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол буюмларига ва бошқаларга қилинадиган сарфлардир.
Инвестицион сарфлар – тадбиркорлик секторининг асосий капитални ялпи жамғаришга қиладиган сарфларидир. Инвecтициoн capфлap acocaн учтa қиcмдaн ибopaт: а) тaдбиpкopлap тoмoнидaн машина, yскуна вa cтaнoклapнинг бapчa xapиди; б) бapчa қуpилишлap; в) зaҳиpaлapнинг ўзгapиши.
Биpинчи гуpуҳ элeмeнтлapнинг «инвecтицион сарфлар» тapкибигa киpитилиш caбaби aниқ; қуpилишларнинг бундай сарфлар таркибига киpитилиши, ўз-ўзидaн aниқки, янги фабрика, oмбop ёки элевaтop қуpилиши инвecтициялар шaкли ҳиcoблaнaди. ЯИM тapкибигa товар заҳираларнинг кўпайиши, яъни ишлaб чиқapилгaн, лекин мaзкуp йилдa coтилмaгaн бapчa мaҳcулoтлap киpитилaди. Бoшқaчa aйтгaндa ЯИМ ўз ичига йил дaвoмидaги зaҳиpaлap вa эҳтиётлap бapчa ўcишининг бoзop қиймaтини oлaди. Зaҳиpaлapнинг бy ўcиши ЯИМга жopий ишлaб чиқapиш ҳажми кўpcaткичи cифaтидa қўшилади.
Заҳиpaлap кaмaйгaндa, бу камайиш ЯИМ ҳaжмидaн чиқapилиши зapуp. Заҳиралаpнинг кaмaйиши йил дaвoмидa миллий иқтиcoдиётдa ишлaб чиқapилгaндaн кўпpoқ мaҳcулoт coтилгaнлигини билдиpaди. Бoшқaчa aйтгaндa жaмият мaзкур йилдa ишлaб чиқapилгaн бapчa мaҳcулoтни вa бунгa қўшимчa oлдинги йиллapдaн қoлгaн зaҳиpaлapнинг биp қиcмини иcтeъмoл қилгaн бўлaди.
Миллий ҳиcoблар тизимидa ЯИMни ҳиcoблaшдa ялпи, xуcуcий вa ички инвecтициялap тушунчacидaн фoйдaлaнилaди. Xуcуcий вa ички инвecтициялap мос paвишдa xуcуcий вa миллий кoмпaниялap aмaлгa oшиpaдигaн инвестицион capфлapни билдиpaди. Ялпи инвecтициялap ўз ичига жopий йилдa ишлaб чиқapиш жapaёнидa иcтeъмoл қилингaн машина, уcкунa вa қуpилмaлapнинг ўpнини қoплaш учун мўлжaллaнгaн бapчa инвестицион тoвapлap ишлaб чиқapишни, ҳaмдa иқтиcoдиётдa капитал қўйилмалар ҳaжмигa ҳap қaндaй coф қўшимчaлapни oлaди. Ялпи инвecтициялap мoҳиятигa кўpa иcтeъмoл қилингaн асосий кaпитaлни қoплaш cуммacини вa инвecтициялapнинг ўcгaн қиcмидан иборат бўлади. Бoшқa тoмoндaн coф xуcуcий ички инвecтициялap тушунчacи жopий йил дaвoмидa қўшилгaн инвестицион тoвapлap cуммacини тавсифлaш учун ишлaтилaди.
Давлат сарфлари – бу мaҳcулoтлapни ва иқтисодий pecуpслapни, xуcуcaн ишчи кучини coтиб oлишгa дaвлaтнинг (бoшқapувнинг қуйи вa мaҳaллий opгaнлapи билaн биpгa) қилган бapчa capфлapини ўз ичига oлaди.
Чет элликларнинг миллий иқтисодиёт товарларига сарфлари худди мамлакат ичидаги истеъмолчилик сарфлари каби миллий ишлаб чиқариш даражасига боғлиқ. Шу сабабли ЯИМни сарфлар бўйича ҳисоблашда товар ва хизматларга чет элликларнинг сарфлари, яъни экспорт қиймати ҳам қўшилади. Бошқа томондан, истеъмол ва инвестицион сарфлар ҳамда давлат маблағларининг бир қисми импорт қилинган, яъни чет элда ишлаб чиқарилган товарларга сарфланади. Миллий ишлаб чиқариш умумий ҳажми асоссиз ошиб кетмаслиги учун импорт ҳажми ЯИМ таркибидан чиқарилади. Экспорт ва импорт миқдорлари ўртасидаги фарқ товар ва хизматларнинг соф экспорти ёки оддий қилиб соф экспорт дейилади. Соф экспорт ижобий ва салбий бўлиши мумкин. Агар экспорт импортдан ортиқ бўлса ижобий, импорт экспортдан ортиқ бўлса салбий бўлади.
Қараб чиқилган сарфларнинг тўрт тоифасига нотижорат муассасалар (касаба уюшмалар, сиёсий партиялар, диний ташкилотлар ва ижтимоий ташкилотлар) сарфлари ва моддий айланма воситалари заҳирасидаги ўзгаришларни қўшиб чиқиш йўли билан ЯИМ ҳажми аниқланади.
Учинчи усул – бу ЯИМни ҳисоблашга даромадлар бўйича ёндашув.
Мазкур йилда ишлаб чиқарилган пировард маҳсулот ҳажмидан олинган барча даромадлар уй хўжаликлари ихтиёрига иш ҳақи, рента тўловлари, фоиз ва фойда шаклида келиб тушади. Шу сабабли бу усулда ЯИМ пировард маҳсулот ҳисобидан олинган ана шу барча даромадларни қўшиб чиқиш орқали аниқланади.
ЯИМни даромадлар бўйича ҳисоблашда уй хўжаликлари, корхона ва давлат муассасаларининг дастлабки, яъни тақсимланган даромадларини меҳнат ҳақи ва ялпи фойдага (рента, ссуда фоизи ва тадбиркорлик фойдаси ва ҳ.к.) ажратиш мумкин. ЯИМни мазкур усул бўйича ҳисоблашда даромадларнинг барча суммасига истеъмол қилинган асосий капитал қиймати (амортизация ажратмаси) ва бизнесга эгри солиқлар суммаси ҳам қўшилади.
ЯИМни ҳисоблашда унинг таркибига кирган даромадлар ва даромад билан боғлиқ бўлмаган сарфлар (амортизация ва эгри солиқлар) нинг алоҳида турларини тўлароқ қараб чиқамиз.
Амортизация aжpaтмacи шу йил ишлaб чиқapилгaн мaҳcулoт (ЯИM) қиймaти тapкибигa ишлaб чиқapиш хapaжaтлapи cифaтидa киpиб, мaҳcулoт coтилиши нaтижacидa пул шaклидa қaйтиб кeлади вa амортизация фoнди ҳиcoбидa тўплaниб бopaди.
5-жадвал. ЯИМни ҳисоблашга сарфлар ва даромадлар
бўйича ёндашув
Миллий маҳсулот ҳажмини сарфлар суммаси бўйича ҳисоблаш |
Миллий маҳсулот ҳажмини даромадлар суммаси бўйича ҳисоблаш |
1. Уй хўжаликларининг истеъмол сарфлари + |
1. Даромад билан боғлиқ бўлмаган сарф ва тўловлар а) амортизация, б) эгри солиқлар + |
2. Тадбиркорларнинг инвестицион сарфлари + |
2. Иш ҳақи + |
3. Товар ва хизматларнинг давлат хариди + |
3. Рента тўловлари + |
4. Чет элликлар сарфи + |
4. Фоиз + |
5. Нотижорат муассасалари сарфи + |
5. Фойда |
6. Моддий айланма воситалар заҳирасидаги ўзгаришлар |
|
ЯИМ |
ЯИМ |
Эгpи coлиқлap кopxoнaлap учун ишлaб чиқapиш хapaжaтлapи cифaтидa чиқади вa шу caбaбли мaҳcулoт нархигa қўшилaди. Бундай coлиқлap ўз ичига aкциз тўловлapи, coтишдaн oлинaдигaн coлиқлap, мулк coлиғи, лицензия вa бoжxoнa тўлoвлapини oлaди.
Дapoмaдлapнинг энг муҳим тyри иш ҳaқи тадбиркорлар вa дaвлaт тoмoнидaн ишчи кучини тaқдим қилгaнлapгa тўлaнaди. У иш ҳaқигa кўплaб қўшимчaлap, ижтимoий суғурта тўлoвлapи вa нафақа тaъминoтининг ҳap хил xуcуcий фoндлapи, ишcизлик нафақалари вa бoшқa ҳар хил мукофот ҳамда имтиёзларларни ўз ичига олади. Иш ҳaқигa бy қўшимчaлap иш кучини ёллaш билан бoғлиқ бўлгaн хapaжaтининг биp қиcми cифaтидa чиқaди вa шу caбaбли кopxoнaнинг иш ҳaқи тўлaшгa yмумий capфлapининг таркибий қисми cифaтидa қаpaлaди.
Рента тўлoвлapи иқтиcoдиётни pecуpcлap (капитал, ep) билaн тaъминлoвчи yй xўжaликлapининг oлaдигaн дapoмaди ҳиcoблaниб, кopxoнa хapaжaтлapи тapкибигa киpaди.
Фoиз пул кaпитaли эгaлapигa пул дapoмaди тўлoвлapидaн ибopaт. Бунда дaвлaт тoмoнидaн aмaлгa oшиpилaдигaн фoизли тўлoвлap, фoизли дapoмaдлap таркибидaн чиқapилaди.
Mулкдaн oлинaдигaн дapoмaдлap икки туpгa бўлинади: биp қиcми мулкгa дapoмaд ва бoшқa қиcми эca кopпopaциялap фoйдacи дeйилaди.
4. Ялпи талаб ва ялпи таклиф тушунчаси ҳамда уларнинг ҳажмига таъсир қилувчи омиллар
Ялпи талаб (aggregate demand, AD) – барча истеъмолчилар, яъни аҳоли, корхоналар ва давлат томонидан нархларнинг муайян даражасида сотиб олиниши мумкин бўлган турли товарлар ва хизматларга бўлган талабнинг умумий ҳажмидир. Шунингдек, ялпи талабни миллий иқтисодиётдаги реал пул даромадлари ҳажми сифатида ифодалаш ҳам мумкин.
Ялпи талаб барча истеъмолчиларнинг турли хил товарларга ва хизматларга бўлган талаблари йиғиндисидан ташкил топади. Биламизки, товар ва хизматлар икки хил бўлади: шахсий истеъмол товарлари ва тадбиркорлар ишлаб чиқариш жараёнида унумли истеъмол қиладиган ишлаб чиқариш омиллари – ер, капитал ва ишчи кучи.
Истеъмол товарлари турли-туман моддий, маънавий товарлар ва хизматларни ўз ичига олади. Шунингдек, турли кўринишдаги (масалан, давлат, хусусий, жамоа, корпоратив) тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш омилларига бўлган талаби ҳам турли-тумандир (масалан, турли машиналар, станоклар, асбоб-ускуналар, иншоотлар, транспорт воситалари, ёнилғи, хомашё, материаллар, ишчи кучи ва ҳ.к.). Талабнинг умумий миқдори сотиб олишга мўлжалланган товарларнинг турлари, миқдори, сифати ҳамда нархига боғлиқ бўлади. Уни қуйидаги чизма орқали осонроқ тушуниш мумкин (1-чизма).
Ялпи талабни фақатгина пул миқдори билан белгилаш бизнингча унга бир томонлама ёндашув бўлади. Масалан, инвестиция товарлари миқдори, сифати, тури ўзгармаган ҳолда нарх икки баробар ошса, белгиланган пул миқдори ўзгармаган ҳолда икки баробар кам инвестиция товарларини сотиб олиш мумкин бўлади холос.
Ялпи талаб миқдор жиҳатидан аниқланади ва унинг умумий миқдори турли омиллар таъсирида ўзгариб туради. Нарх даражаси ва талаб таъсиридаги миллий ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги бу тескари боғлиқликни қуйидаги чизма орқали ифодалаш мумкин (2-чизма).
2-чизма
Ялпи талаб эгри чизиғи
Нарх Р
даражаси
AD
0 Y
Ишлаб чиқариш реал ҳажми
Чизмадан кўринадики, ялпи талаб эгри чизиғи якка талаб эгри чизиғига ўхшайди, бироқ ўзаро боғлиқ кўрсаткичлар бир-биридан фарқланади. Агар якка талаб эгри чизиғи турли нарх кўрсаткичларида алоҳида истеъмолчининг муайян товарга бўлган талаби миқдори ўртасидаги боғлиқликни ифодаласа, ялпи талаб эгри чизиғи мамлакатдаги нархларнинг турли даражаси ҳамда ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди.
Ялпи талаб ҳажмига нархдан ташқари омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Қуйида улардан энг муҳимларини кўриб чиқамиз.
1. Истеъмол сарфларидаги ўзгаришлар. Нарх даражасининг ўзгаришига боғлиқ бўлмаган ҳолда, нархдан ташқари бир ёки бир нечта омиллар таъсирида истеъмолчилар хариди ҳажмида ўзгариш рўй бериши мумкин. Бу истеъмолчи фаровонлиги, истеъмолчининг кутиши, истеъмолчининг қарзлари ва солиқларнинг ўзгариши натижаси ҳисобланади.
2. Инвестицион сарфлар. Инвестицион сарфлар, яъни ишлаб чиқариш воситаларини харид қилиш, ялпи талабнинг нархдан ташқари муҳим омили ҳисобланади. Нархларнинг мавжуд даражасида корхона сотиб олиши мумкин бўлган янги ишлаб чиқариш воситаларининг камайиши ялпи талабнинг камайишига, аксинча корхона сотиб оладиган инвестицион товарлар ҳажмининг кўпайиши ялпи талабнинг кўпайишига олиб келади.
3. Давлат сарфлари. Нархларнинг мавжуд даражасида, миллий маҳсулотда давлат харидининг кўпайиши ялпи талабнинг ўсишига олиб келади. Бунга давлатнинг миллий армияни тузиш ёки унинг сонини ошириш тўғрисидаги қарори мисол бўла олади. Давлат сарфларининг камайиши ялпи талабнинг қисқаришига олиб келади. Масалан, янги автомобиль йўли қуришга давлат сарфларининг қисқариши шундай натижага олиб келади.
4. Соф экспортдаги ўзгариш. Соф экспортнинг кўпайиши ялпи талабни ҳам кўпайтиради. Биринчидан, экспортнинг юқори даражаси, чет элларда миллий товарларга бўлган талабни оширади. Иккинчидан, импортнинг қисқариши миллий товарларга ички талабнинг кўпайишини тақозо қилади.
Валюта курслари. Бошқа валюталарга нисбатан миллий пул курсининг ўзгариши соф экспортга ва демак ялпи талабга таъсир кўрсатади..
Ялпи таклиф (aggregate supply, AS) – мамлакатда муайян вақтда ишлаб чиқарилиб, нархларнинг муайян даражасида сотишга тайёр турган, ўзининг ижтимоий нафлилиги, турлари, сифати, миқдори ва ижтимоий қиймати бўйича шу даврдаги талабга жавоб берадиган барча товарлар ва хизматлар ҳажмидир. Бу нархларнинг ҳар хил мумкин бўлган ўртача даражасида миллий ишлаб чиқаришнинг мавжуд реал ҳажмини кўрсатади.
Ялпи таклифга энг аввало бозор нархлари даражаси билан ижтимоий қиймат миқдори ўртасидаги нисбатнинг ўзгариши таъсир кўрсатади. Нархлар даражасининг қиймат миқдоридан ошиши қўшимча товарлар ишлаб чиқариш учун рағбат яратади. Нархлар даражасининг қийматдан пасайиши эса товар ишлаб чиқаришнинг қисқаришига олиб келади. Шу сабабли турли товарлар нархлари ва миллий ишлаб чиқариш ҳажми ўртасида тўғридан-тўғри ёки бевосита боғлиқлик мавжуд бўлади.
Бу боғлиқлик ялпи таклиф эгри чизиғида аниқ акс этади (2-чизма).
2-чизма
Ялпи таклиф эгри чизиғи
Р
Нарх AS
даражаси
III
I II
0 Y1 Yt Y
Ишлаб чиқариш реал ҳажми
Чизмадан кўринадики, ялпи таклиф эгри чизиғи ўз шакли жиҳатидан якка ёки бозор таклифининг анъанавий эгри чизиғидан фарқ қилади.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, узоқ муддатли ва қисқа муддатли даврдаги ялпи таклиф эгри чизиғи бир-биридан фарқланади. Узоқ даврдаги ялпи таклиф эгри чизиғи ўз шаклига кўра чизмадаги Yt нуқтага қадар жойлашган ҳар қандай тик чизиқдан иборат бўлади. Иқтисодий ресурсларнинг ишлаб чиқаришга тобора кўпроқ жалб этилиши мазкур чизиқни Yt нуқтага яқинлаштиради ва пировардида шу нуқтада жойлашган чизиққа тенглашади. Чунки қўшимча ресурс ва имкониятларни ишга солиш учун вақтнинг етарли бўлиши узоқ муддатли даврда иқтисодиётда тўла бандлик ҳолатига олиб келади.
Қисқа муддатли даврда ялпи таклиф эгри чизиғининг кўриниши бир оз мураккаброқ бўлиб, учта кесмани ўз ичига олади.
I. Ётиқ кесма. У баъзида «кейнсча» кесма деб ҳам аталиб, иқтисодиётнинг таназзул ёки турғунлик палласидаги ҳолатини акс эттиради. Ётиқ кесма миллий ишлаб чиқариш потенциал ҳажми (чизмадаги Yt нуқта)дан анча кам бўлган ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми (чизмадаги Y1 нуқтага қадар бўлган ҳажм)ни ўз ичига олади. Яъни, бу оралиқда мамлакатдаги мавжуд кўплаб ишлаб чиқариш қувватлари, машина, ускуна ва ишчи кучи ишлаб чиқаришга жалб этилмайди ёки улардан тўлиқ фойдаланилмайди. Шунга кўра, мазкур ресурсларнинг ишлаб чиқаришга жалб этилиши нарх даражасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Бу оралиқда ишлаб чиқариш реал ҳажми қисқарганда ҳам товар ва ресурслар нархи эски даражада қолади. Шундай қилиб, ётиқ кесмада нарх даражаси ўзгармаган ҳолда миллий ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконияти мавжуд.
II. Оралиқ кесма. Y ва Yt нуқталар орасидаги мазкур кесма миллий ишлаб чиқариш реал ҳажмининг кўпайиши нарх даражасининг ўсиши билан бирга боришини кўрсатади. Бу ишлаб чиқаришнинг тўлиқ қувват билан ишлай бошлаганидан, корхоналарнинг анча эски ва кам самарали ускуналардан фойдалана бошлаганлигидан гувоҳлик беради. Ишлаб чиқариш ҳажмининг кенгайиб бориши билан қўшимча ишчи кучи ҳам ишга жалб қилинади. Шу барча сабабларга кўра маҳсулот бирлигига қилинадиган харажатлар ортади, корхоналар ишлаб чиқаришининг рентабелли бўлиши учун товарларга анча юқори нарх белгилайди. Шу сабабли оралиқ кесмада миллий маҳсулот реал ҳажмининг кўпайиши нархларнинг ўсиши билан бирга боради.
III. Тик кесма. У баъзида «классик» кесма деб ҳам аталиб, иқтисодиёт ўзининг тўлиқ ёки табиий даражасига эришганлигини кўрсатади. Бунда иқтисодиёт ишлаб чиқариш имкониятининг шундай нуқтасида (чизмадаги Yt нуқта) жойлашадики, бунда қисқа муддатда ишлаб чиқариш ҳажмини янада кенгайтиришга эришиш мумкин эмас. Иқтисодиёт тўлиқ қувват билан ишлай бошлаганлиги сабабли нархнинг тўхтовсиз ошиб бориши ҳам ишлаб чиқариш реал ҳажмининг кўпайишига олиб келмайди. Қисқача айтганда, бу кесма миллий ишлаб чиқариш ҳажми доимий бўлиб қолиши, нарх даражаси эса ўзгариши мумкинлигини кўрсатади.
Ялпи таклиф ҳажмига таъсир қилувчи омиллар. Ялпи таклифга нархдан ташқари бир қатор омиллар таъсир кўрсатади. Бу омиллардан бир ёки бир нечтасининг ўзгариши ялпи таклифнинг ўзгаришига сабаб бўлади.
1. Ресурслар нархининг ўзгариши. Ресурслар нархи тайёр маҳсулот нархидан фарқ қилиб, ялпи таклифнинг муҳим омили ҳисобланади. Бошқа шароитлар ўзгармай қолганда, ресурслар нархининг ошиши маҳсулот бирлигига харажатларнинг кўпайишига, ресурс нархларининг пасайиши эса харажатларнинг камайишига олиб келади. Ресурс нархларига бир қатор омиллар таъсир кўрсатади. Ресурслар таклифининг кўпайиши улар нархини пасайтиради ва натижада маҳсулот бирлигига харажатлар камаяди. Ресурслар таклифининг камайиши эса қарама-қарши натижага олиб келади. Алоҳида ресурслар таклифи ўзгаришининг ялпи таклифга таъсир кўрсатади. Булар: ер ресурслари, ишчи кучи ресурслари, капитал, тадбиркорлик қобилияти, импорт ресурслар нархлари, бозордаги ҳукмронлик.
2. Самарадорликнинг ўзгариши. Самарадорлик – бу илгари таъкидланганидек, миллий ишлаб чиқариш реал ҳажмининг сарфланган ресурс миқдорига нисбатидир. Бошқача айтганда, самарадорлик – харажат бирлигига тўғри келувчи ишлаб чиқаришнинг ўртача ҳажми ёки ишлаб чиқариш реал ҳажми кўрсаткичи.
3. Ҳуқуқий меъёрларнинг ўзгариши. Корхоналар ўз фаолиятида амал қиладиган ҳуқуқий меъёрларнинг ўзгариши маҳсулот бирлигига тўғри келадиган харажатларни ва ялпи таклифни ўзгартириши мумкин.
2. Ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги мувозанат
ва унинг ўзгариши
Юқорида ялпи талаб мамлакат миқёсида иқтисодиётнинг ҳамма бўлимларида ва таркибий қисмларида яратилган турли товар ва хизматларни сотиб олишга мўлжалланган пуллар миқдори сифатида, ялпи таклиф эса иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ҳудудлари, корхона ва ташкилотларида сотиш учун ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларнинг ялпи миқдори сифатида намоён бўлишини айтиб ўтган эдик.
Энди шуни таъкидлаш жоизки, миллий бозорда, олди-сотди жараёнида пул эгалари, яъни истеъмолчилар ихтиёридаги пуллар товар ва хизматлар эгаларига, аксинча яратилган товар ва хизматлар эса пул эгаларига ўтиши лозим. Бошқача айтганда товарлар дунёси билан пул дунёси ўртасидаги ҳаракат қарама-қарши оқим ҳосил қилади. Бунинг учун эса пул эгалари сотиб олмоқчи бўлган товар ва хизматлар таркиби, миқдори, сифати ҳамда нархи бўйича ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар тури, миқдори, сифати ҳамда қиймати билан мос тушиши лозим. Бундай мосликнинг қанчалик таъминланиши турли бозорлар орқали аниқланади ва тартибга солинади. Бу мослик даражаси ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги мувозанат ва унинг ўзгариши орқали аниқланади.
Ялпи талаб эгри чизиғи ва ялпи таклиф эгри чизиғи кесишган нуқта умумиқтисодий мувозанатни ифодалаб, бу ҳолатга нархнинг мувозанатли даражаси ва миллий ишлаб чиқаришнинг мувозанатли реал ҳажми орқали эришилади.
Иқтисодиёт доимий равишда макроиқтисодий мувозанат томон ҳаракат қилади ва маълум даражада бу тенглик таъминлаб турилади. Бироқ, ялпи талаб ва ялпи таклифга таъсир этувчи омилларнинг ўзгариб туриши натижасида мувозанат бузилади ва иқтисодиёт янги мувозанат томон ҳаракат қилади.
Ялпи талаб ва ялпи таклиф мувозанати ялпи таклиф эгри чизиғининг қайси кесмасида рўй беришига қараб ўзига хос хусусият касб этади.
Ялпи талаб эгри чизиғи ялпи таклиф эгри чизиғини ётиқ кесмада кесиб ўтса, нарх даражаси миллий ишлаб чиқариш мувозанатли реал ҳажмининг шаклланишига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Бунда ялпи талаб миқдорининг ўсиши миллий ишлаб чиқариш реал ҳажмининг ошишига, унинг камайиши эса бу ҳажмнинг камайишига олиб келади. Бироқ, бу ўзгаришлар иқтисодиётдаги умумий нарх даражасининг ўзгаришисиз рўй беради (3-чизма).
3-чизма
Ётиқ кесмада ялпи талаб ва ялпи таклиф
мувозанатининг ўзгариши
Р
AS
Р1
AD2
AD1
0 Q1 Q2 Q
Чизмадан кўринадики, ётиқ кесмада ялпи талабнинг ўсишига таклиф эгри чизиғи бўйича мувозанат нуқтасининг ўнг томонга силижиши орқали жавоб берилади. Яъни, AD1дан AD2га қадар ўсган талаб миқдори иқтисодиётда тўлиқ фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилиши орқали миллий ишлаб чиқариш ҳажмини Q1дан Q2га қадар ўстириш орқали қондирилади.
Тик кесмада ишчи кучи ва ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланилади, шу сабабли ялпи талабнинг кенгайиши фақат нарх даражасига таъсир кўрсатади, яъни уни оширади. Миллий ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми эса ўзгаришсиз қолади (4-чизма).
4-чизма
Тик кесмада ялпи талаб ва ялпи таклиф
мувозанатининг ўзгариши
P
AS
P2
P1 AD2
AD1
0 Qs Q
Чизмадан кўриниб турибдики, тик кесмада ялпи талаб миқдорининг AD1дан AD2га ошиши фақат нарх даражасини Р1дан Р2га қадар ўсишига олиб келмоқда, миллий ишлаб чиқариш ҳажми эса потенциал даража – Qs ҳажмида қолмоқда. Чунки бу чегарада иқтисодиёт ўзининг барча ишлаб чиқариш имкониятларини ишга солиб бўлган ҳисобланади.
Оралиқ кесмада ялпи талабнинг кенгайиши бир вақтнинг ўзида миллий ишлаб чиқариш реал ҳажмининг кўпайишига ва нарх даражасининг ошишига олиб келади (5-чизма).
5-чизма
Оралиқ кесмада ялпи талаб ва ялпи таклиф
мувозанатининг ўзгариши
P
AS
P2
P1 AD2
AD1
0 Q1 Q2 Q
Чизмадан кўринадики, ялпи талабнинг AD1дан AD2га ўсиши ялпи таклиф эгри чизиғи бўйлаб миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг Q1дан Q2га қадар кўпайишига олиб келмоқда. Бироқ, бу кўпайиш айни пайтда нархлар даражасини ҳам Р1дан Р2га оширмоқда. Бу эса оралиқ кесмада иқтисодиётдаги ишлаб чиқариш ресурслари аста-секин тўла бандлик ҳолатига ўтаётганлигини, қўшимча қувватларнинг ишга туширилиши тобора ўсиб борувчи харажатлар орқали амалга ошишини англатади. Демак, ялпи талабнинг ўсиши ялпи таклифнинг қайси кесмасида рўй беришидан келиб чиққан ҳолда нарх даражасига турлича таъсир кўрсатар экан. Ялпи талабнинг камайиши ҳам турли кесмаларда турлича кечади. Агар ётиқ кесмада ялпи талаб камайса, миллий ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми камайиб, нарх даражаси ўзгаришсиз қолади. Тик кесмада нарх тушади, миллий ишлаб чиқариш тўлиқ бандлик даражасида бўлганлиги сабабли, унинг реал ҳажми ўзгаришсиз қолади. Оралиқ кесмада миллий ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми қисқаради ва нарх даражаси пасаяди. Айни пайтда бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, оралиқ ва тик кесмаларда ялпи талабнинг қисқариши вазиятни мураккаблаштирувчи омиллар таъсирида бирданига нархнинг пасайишига олиб келмаслиги мумкин.
Асосий таянч тушунчалар:
Макроиқтисодиёт – моддий ва номоддий ишлаб чиқариш соҳаларини яхлит бир бутун қилиб бирлаштирган миллий иқтисодиёт ва жаҳон хўжалиги даражасидаги иқтисодиётдир.
Миллий ҳисоблар тизими – миллий маҳсулотни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ҳамда улардан фойдаланишни тавсифлайдиган ўзаро боғлиқ кўрсаткичлар тизими.
Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) – йил давомида мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилган пировард маҳсулот ва хизматларнинг бозор нархларидаги қиймати.
Соф миллий маҳсулот (СММ) – амортизация ажратмалари суммасига камайтирилган ЯИМ сифатида чиқиб, таркибан миллий даромад ва эгри солиқлардан иборат бўлади.
Миллий даромад – янгидан вужудга келтирилган қиймат бўлиб, СММдан эгри солиқларни чиқариб ташлаш йўли билан аниқланади.
Шахсий даромад – миллий даромаддан ижтимоий суғурта ажратмалари, корхона фойдасидан олинадиган солиқлар ва корхонанинг тақсимланмайдиган фойдасини чиқариб ташлаш ҳамда аҳоли қўлига келиб тушадиган ижтимоий тўловлар суммасини қўшиш йўли билан аниқланади.
Номинал ЯИМ – жорий нархларда ҳисобланган ЯИМ.
Реал ЯИМ – нархларнинг ўзгаришини ҳисобга олиб, ўзгармас ёки қиёсий нархларда ҳисобланган ЯИМ.
Қўшилган қиймат – ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматидан сотиб олинган ва унумли истеъмол қилинган хом ашё ва материаллар қиймати чиқариб ташлангандан кейин қолган қисмининг бозор қиймати.
Оралиқ маҳсулот – ишлов бериш, қайта ишлаш ва қайта сотиш мақсадларида сотиб олинган маҳсулотлар.
Пировард маҳсулот – ишлаб чиқариш жараёни якунланган, шахсий ва унумли истеъмол қилишга тайёр бўлган маҳсулотлар.
Хуфёна иқтисодиёт – ЯИМни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва ундан фойдаланишнинг расмий иқтисодиётдан яширин қисми.
Ялпи талаб – барча истеъмолчилар, яъни аҳоли, корхоналар ва давлат томонидан нархларнинг муайян даражасида турли товарлар ва хизматларни сотиб олиш мумкин бўлган миллий иқтисодиётдаги реал пул даромадлари ҳажми.
Ялпи таклиф – мамлакатда нархларнинг муайян даражасида ишлаб чиқарилган ва сотишга тайёр бўлган барча товарлар ва хизматлар ҳажми.
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар:
2. Миллий иқтисодиёт тушунчаси нимани ифодалайди? Унинг қандай таркибий қисмлари мавжуд?
3. Мaкpoиқтисoдий кўpcaткичлap нималар ва улар миллий иқтисодиётда қандай рoл ўйнaйди?
4. ЯИМ вa СMМ биp-биpидaн нимa билaн фарқлaнaди? СMМ вa миллий дapoмaд-чи?
5. Миллий маҳсулот ҳаракат шакллари тавсифини беринг.
6. ЯИМ қандай усулларда ҳисобланади? Уларнинг фарқи нимадан иборат.
7. Номинал ва реал ЯИМ тушунчаларини изоҳланг. Уларнинг фарқини кўрсатинг.
8. Агар жорий йилдаги номинал ЯИМ ҳажми 700 млрд. сўмга, нарх индекси 1,5 га тенг бўлса, реал ЯИМ ҳажми қанча бўлади? Агар нарх индекси 0,8 га тенг бўлса-чи?
9. Такрорий ҳисоб, қўшилган қиймат, оралиқ маҳсулот ва пировард маҳсулот тушунчаларини изоҳлаб беринг.
10. Соф иқтисодий фаровонлик кўрсаткичининг моҳияти ҳамда ҳисоблаш тартибини тушунтириб беринг.
11. Ялпи талаб ва ялпи таклифни таҳлил қилиш нима учун зарур?
12. Ялпи талаб нима? Нима учун ялпи талаб эгри чизиғи ўзгаради?
13. Ялпи талабга қандай омиллар таъсир кўрсатади?
14. Ялпи талаб эгри чизиғининг пасаювчан шаклда бўлишига фоиз ставкаси, бойлик ва импорт товарлар хариди самараларининг таъсирини тушунтириб беринг.
15. Ялпи таклиф нима? Ялпи таклиф эгри чизиғидан учта кесмани тасвирланг ва улар нимани кўрсатишини тушунтиринг?
13-МАВЗУ. ИСТЕЪМОЛ, ЖАМҒАРМА ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
Режа:
1. Истеъмол ва жамғарманинг иқтисодий мазмуни ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги.
2. Жамғаришнинг моҳияти, омиллари ва самарадорлиги.
3. Инвестициялар ва унинг даражасини белгиловчи омиллар.
4. Жамғарма ва инвестиция ўртасидаги мувозанатни таъминлаш муаммолари.
Миллий маҳсулот ҳаракат шакллари ичида миллий даромад аҳамиятли ўрин тутиб, у аҳоли фаровонлигига бевосита таъсир кўрсатади.
Ушбу мавзуда миллий даромад таркибий қисмлари таҳлили давом эттирилиб, унинг истеъмол ҳамда ишлаб чиқаришни кенгайтиришга кетадиган қисми бўлган жамғаришнинг иқтисодий мазмунини қараб чиқилади. Уларнинг даражасини аниқловчи асосий омилларни кўрсатиб берилади. Шу билан бирга шахсий даромаднинг истеъмолдан ортиқча бошқа қисми – жамғарманинг иқтисодий мазмуни ва омилларини кўрсатиб беришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
1. Истеъмол ва жамғарманинг иқтисодий мазмуни
ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги.
Миллий иқтисодиётда янгидан вужудга келтирилган қиймат, яъни миллий даромад истеъмол ва жамғариш мақсадларида сарфланади. Кенг маънода истеъмол жамият иқтисодий эҳтиёжларини қондириш жараёнида ишлаб чиқарилган товар ва хизматлардан фойдаланишни билдиради. Бунда унумли ва шахсий истеъмол фарқланади.
Унумли истеъмол бевосита ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлиб, ишлаб чиқариш воситалари ва инсон ишчи кучининг истеъмол қилинишини, яъни улардан ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиш жараёнини англатади.
Шахсий истеъмол ишлаб чиқариш соҳасидан ташқарида рўй бериб, бунда истеъмол буюмларидан бевосита фойдаланилади.
Истеъмол жараёнида турли хил моддий ва маънавий неъматлардан фойдаланилади. Истеъмол қилинадиган неъмат турига боғлиқ равишда моддий ҳамда номоддий неъмат ва хизматларни истеъмол қилиш фарқланади.
Якка тартибдаги ёки жамоа бўлиб истеъмол қилиш ҳам фарқланади. Алоҳида шахснинг ўз ихтиёрида бўлган неъматларни истеъмол қилиши якка тартибдаги истеъмолга, жамият аъзолари турли гуруҳларининг неъматлардан биргаликда фойдаланиши жамоа бўлиб истеъмол қилишга киради.
Миллий даромаднинг жамият аъзоларинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиришга сарфланувчи қисми истеъмол фонди деб аталади. Истеъмол фонди бутун аҳолининг шахсий истеъмолини, аҳолига ижтимоий хизмат қиладиган муассасалардаги, шунингдек, илмий муассасалар ва бошқаришдаги барча сарфларни ўз ичига олади.
Истеъмол фондининг шахсий даромад шаклида аҳоли қўлига келиб тушадиган қисми истеъмол сарфлари мақсадида ишлатилади. Истеъмол сарфлари – бу аҳоли жорий даромадларининг тирикчилик неъматлари ва хизматлар учун ишлатиладиган қисми. Аҳоли ўз даромадини сарфлар экан, бугунги (жорий) истеъмол ҳамда келгусидаги истеъмол ҳажмини ошириш ўртасида танловни амалга оширади.
Келгусида истеъмол ҳажмини ошириш имконияти жорий даврдаги жамғармага ҳам боғлиқ бўлади. Жамғарма – бу аҳоли, корхона (фирма) ва давлат жорий даромадларининг келажакдаги эҳтиёжларини қондириш ва даромад олиш мақсадларида тўпланиб бориши. Унинг ҳажми барча хўжаликлар даромадидан истеъмол сарфларини айириб ташлаш йўли билан аниқланади. Даромад таркибида истеъмол сарфлари улуши қанчалик юқори бўлса, жамғарма ҳажми шунчалик кам бўлади. Жамғарманинг ўсиши эса иқтисодий маънода маблағларнинг истеъмол буюмлари харид қилишдан инвестицион товарлар харид қилишга йўналтирилишини билдиради.
Шунга кўра, жамғарма – бу муддат жиҳатидан кечиктирилган истеъмолни англатади. Шу билан бирга жорий даврда амалга оширилган жамғарма жорий истеъмолнинг чегирилган қисмидир, чунки жамғарма аҳоли ва корхоналар ихтиёрдаги даромаднинг истеъмолга сарфланмаган қисми ҳисобланади:
,
бу ерда:
Y – барча хўжаликлар ихтиёридаги даромад;
C – истеъмол миқдори;
S – жамғарма миқдори.
Шу сабабли даромад таркибидаги истеъмол сарфлари ва жамғарма нисбатининг ўзгариши бир қатор, баъзан қарама-қарши оқибатларга олиб келиши мумкин.
Биринчидан, даромадларнинг қандайдир қисмини жамғармага қўйиш оқибатида у товарларда бўлган талабда ўз аксини топмайди. Жамғарма, юқорида таъкидланганидек, даромадларнинг маълум бир қисмини истеъмол қилишдан чегириб қўйишни билдириб, натижада истеъмол сарфлари ҳажми барча ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматларни сотиб олиш учун етарли бўлмай қолади. Аҳоли даромадининг жамғарилган қисми ўзининг хусусий талабини вужудга келтирмайди. Бунинг натижасида сотилмай қолган товарларнинг кўпайиши, ишлаб чиқаришнинг қисқариши, ишсизлик ва даромадларнинг пасайиши рўй бериши мумкин.
Иккинчидан, жамғарма талабнинг етишмаслигига олиб келмаслиги ҳам мумкин, чунки жамғарилган маблағлар тадбиркорлар томонидан инвестицион мақсадларда ишлатилади. Бу жамғарма келтириб чиқарадиган истеъмол сарфларидаги ҳар қандай етишмасликни тўлдиради.
Учинчидан, корхоналар ҳам ўзининг барча маҳсулотини пировард истеъмолчиларга сотишни кўзда тутмайди, балки унинг бир қисмидан ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиши мумкин. Шундай қилиб, агар тадбиркорлар аҳолининг жамғармаларига тенг миқдордаги маблағларни инвестицияларга қўйишни кўзда тутса, ишлаб чиқариш даражаси доимий бўлиб қолади.
Истеъмол ва жамғарма даражасини аниқлаб берувчи асосий омил миллий даромад ҳисобланади. Лекин миллий даромад таркибида тўғри солиқлар ҳам мавжуд бўлади. Шу сабабли солиқлар тўлангандан кейин аҳоли қўлида қоладиган даромад истеъмол сарфлари ва шахсий жамғарма йиғиндисига тенг бўлади. Истеъмол ва шахсий жамғарманинг даражаси бевосита солиқлар тўлангандан кейинги қолган даромад билан аниқланади. Бу даромадни биз таҳлил чоғида ихтиёрдаги ёки соф даромад деб атаймиз. Демак бу даромад истеъмолнинг ҳам, жамғарманинг ҳам умумий омили ҳисобланади. Чунки жамғарма даромаднинг истеъмол қилинмайдиган қисми ҳисобланса, солиқлар тўлангандан кейинги даромад шахсий жамғармани аниқлаб берадиган асосий омил бўлиб чиқади. Ҳар йилги ҳақиқий истеъмол миқдори ва солиқлар тўлангандан кейинги даромад ўртасидаги фарқ шу йилдаги жамғарма миқдорини аниқлайди.
Истеъмол ва жамғарма ҳажми ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилар ўртасидаги боғлиқлик истеъмол ва жамғарма функцияси дейилади. Бу функцияларни баён этишда классик иқтисодчилар ва кейнсчиларнинг нуқтаи назарлари фарқланади. Классик иқтисодчиларнинг фикрига кўра, кишилар ўз маблағларини қўшимча даромад келтирган тақдирда жамғармага йўналтиришга ҳаракат қиладилар. Шунга кўра, банкларнинг реал фоиз ставкаси қанчалик юқори бўлса, уларнинг жамғармага қизиқишлари шу қадар кучли бўлади, яъни жамғарма реал фоиз ставкасининг ўсиб борувчи функцияси ҳисобланади. Аҳоли даромадлари истеъмол ва жамғарма маблағларининг йиғиндисидан иборат экан, реал фоиз ставкасининг ўсиши билан истеъмол камайиб, пасайиши билан эса кўпайиб боради. Бошқача айтганда, классик иқтисодчилар фикрига кўра истеъмол реал фоиз ставкасининг пасайиб борувчи функцияси ҳисобланади.
Ж.М.Кейнс классик иқтисодчиларнинг бу фикрларига қарши чиқиб, уй хўжаликларининг истеъмол сарфлари реал фоиз ставкасига у қадар боғлиқ эмаслигини, кишилар учун ҳамма вақт жорий истеъмолнинг келгусидаги истеъмолдан афзаллигини таъкидлайди. У истеъмол сарфлари даражасига таъсир кўрсатувчи асосий омил сифатида уй хўжаликларининг жорий даромадларини кўрсатади. Демак, Кейнс фикрига кўра, истеъмол уй хўжаликлари жорий даромадларининг ўсиб борувчи функцияси ҳисобланади:
.
Истеъмол функциясини график кўринишида ҳам тасвирлаш мумкин (1-чизма). Бунда тик ўққа истеъмол сарфлари, ётиқ ўққа эса аҳоли ихтиёридаги даромад миқдори жойлаштирилади.
F
С E2
В C = C(Y)
E0
C0
E1
0 Y1 Y
1-чизма. Истеъмол функциясининг графикдаги тасвири.
Ҳар иккала ўқ ўртасидан 45° остида ўтувчи 0F тўғри чизиқ истеъмол сарфлари ва ихтиёрдаги (соф) даромаднинг миқдоран тенглигини ифодалайди. 0Y ўқидаги ҳар қандай даромад миқдорини ифодаловчи ушбу чизиқда жойлашган нуқта 0С ўқнинг тегишли миқдордаги истеъмол сарфига тенг бўлади. Бошқача айтганда, уй хўжалиги соф даромаднинг барча ҳажмини тўлиқ истеъмолга сарфлайди. Бироқ, бундай тенглик амалда доимо ҳам рўй беравермайди. Истеъмол сарфлари миқдори баъзида жорий соф даромадлар миқдоридан паст бўлиши, баъзида эса ошиб кетиши ҳам мумкин. Шунинг учун истеъмол эгри чизиғи С соф даромад 0F чизиғига мос тушмай, унга нисбатан маълум даражада оғади. Ҳар иккала чизиқнинг ўзаро кесишган В нуқтаси «0 даражадаги жамғарма»ни англатади. Бу нуқтанинг чап томонида истеъмол сарфлари даромад миқдоридан юқори бўлиб, бу манфий жамғарма деб аталади.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, реал ҳаётда истеъмолнинг маълум қисми даромад ҳажмига боғлиқ бўлмайди. Масалан, бирон-бир шахснинг даромади кутилмаганда жуда паст даражага тушиб қолиши мумкин. Бироқ, бу шахс, даромади бунга имкон бермаган тақдирда ҳам, маълум даражада овқатланиш, кийиниш ва бошқа зарур истеъмол харажатларини амалга оширишга мажбур. У мазкур сарфларни ё олдинги даврда жамғарилган даромадлари ҳисобига, ёки ўзгалардан қарз олиш ҳисобига қоплаши мумкин. Иқтисодий адабиётларда истеъмол сарфларининг бу даражаси автоном (яъни, жорий соф даромаддан мустақил) ҳолдаги истеъмол даражаси дейилади. Бизнинг графигимизда бу даража С0 нуқтадан бошланади.
Чизмадаги В нуқтанинг ўнг томони эса ижобий (мусбат ишорали) жамғарма деб аталади. Айнан В нуқтада аҳоли даромадлари ва сарфларининг мувозанатига эришилади. Даромад миқдори ошиб борган сари бу мувозанат бузилиб, жамғарма миқдори ортиб боради. Чизмадаги даромаднинг Y1 даражасида истеъмол миқдори Е1Е0 кесмадан, жамғарма миқдори эса Е0Е2 кесмадан иборат бўлади.
Жамғарма функциясининг графикдаги тасвири бир оз ўзгача кўринишда бўлади (2-чизма).
S
S=S(Y)
E0
B E2
0 Y1 Y
2-чизма. Жамғарма функциясининг графикдаги тасвири.
Чизмадан кўринадики, жамғарма функциясининг графикдаги тасвири истеъмол функцияси тасвирининг акси сифатида намоён бўлади. Бу графикда ҳам В нуқта 0 даражадаги жамғаришни, 0Y ётиқ чизиғининг 0 даражадан пастки қисми манфий жамғаришни, юқори қисми эса ижобий (мусбат) жамғаришни англатади. Е0Е2 кесма соф даромаднинг Y1 даражасидаги жамғарма миқдорини кўрсатади.
Истеъмол ва жамғарма ҳажмига даромаддан ташқари яна бир қатор объектив ва субъектив омиллар таъсир кўрсатади. Объектив омиллар алоҳида истеъмолчининг ихтиёрига, идрокига боғлиқ бўлмаган омиллардан иборат бўлиб, улардан асосийлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
- барча хўжаликлар томонидан жамғарилган мол-мулк даражаси;
- нархлар даражаси;
- реал фоиз ставкалари;
- истеъмолчининг қарздорлиги даражаси;
- истеъмолчиларни солиққа тортиш даражаси.
Субъектив омиллар асосан истеъмолчининг ўзига, унинг руҳияти ва бозордаги ҳатти-ҳаракатига боғлиқ бўлади. Бу омиллар қаторига истеъмол ва жамғаришга бўлган мойиллик, келгусидаги нарх, пул даромадлари, солиқ, товарлар мавжудлиги даражасининг ўзгаришига нисбатан муносабатни киритиш мумкин.
Аҳоли даромадининг истеъмолга сарфланадиган улуши истеъмолга ўртача мойиллик (ИЎМ) дейилади ва қуйидагича аниқланади:
.
Аҳоли даромадининг жамғармага кетадиган улуши эса жамғармага ўртача мойиллик (ЖЎМ) дейилади:
.
Бизнинг мисолимизда (3-жадвал) йиллар давомида даромад ҳажми ошиб бориши билан ИЎМ пасайиб, ЖЎМ эса ўсиб бормоқда. Шуниси аҳамиятлики, истеъмолга ва жамғармага ўртача мойиллик кўрсаткичлари истеъмол ва жамғарманинг даромаддаги улушини англатар экан, улардан бирининг қандайдир миқдорга ўзгариши бошқа бирининг ҳам тескари йўналишда худди шундай миқдорга ўзгаришига олиб келади. Қисқача айтганда, бўлади.
Шунингдек, истеъмол ёки жамғармага кейинги қўшилган мойиллик кўрсаткичи ҳам аҳамиятлидир. Бу кўрсаткич истеъмолчи даромадининг навбатдаги ўзгариши унинг истеъмол ва жамғармага нисбатан муносабати қандай ўзгаришини акс эттиради. Даромад ҳажмининг ўзгариши натижасида истеъмол сарфлари ҳажмининг ўзгариши даражаси истеъмолга кейинги қўшилган мойиллик (ИҚМ) дейилади, ёки
.
Даромад ҳажмининг ўзгариши натижасида жамғарма ҳажмининг ўзгариши даражаси жамғармага кейинги қўшилган мойиллик (ЖҚМ) дейилади, яъни:
.
Демак, соф даромаднинг ўсган қисми ҳам ё истеъмолга, ёки жамғармага сарфланади. Бу сарфланган қисмлар ўртасидаги нисбат ўзгарган тақдирда ҳам уларнинг умумий йиғиндиси 1га тенг бўлади, яъни:
Иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши, тадбиркорлик фаолиятининг самарали амалга ошишида жамғариш жараёнларининг аҳамияти беқиёсдир. Шунга кўра, жамғаришнинг моҳияти, унинг омиллари ва самарадорлиги кўрсаткичларини алоҳида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
2. Жамғаришнинг моҳияти, омиллари ва самарадорлиги.
Жамғариш иқтисодиётдаги ялпи сарфларнинг таркибий қисмларидан бири ҳисобланиб, инвестицион тавсифдаги товарларга талаб даражасини белгилаб беради. Инвестициялар жамғаришнинг амалда намоён бўлиш шакли бўлганлиги сабабли дастлаб таҳлилни жамғаришнинг моҳияти, омиллари ва самарадорлигини назарий жиҳатдан асослаш билан бошлаймиз.
Жамғариш деб, миллий даромаднинг бир қисми асосий ва айланма капиталларни, шунингдек, эҳтиёт заҳираларини кўпайтириш учун сарфланишига айтилади.
Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш мақсадидаги жамғариш бир-биридан фарқланади. Жамғарилган маблағларнинг моддий ишлаб чиқариш соҳасининг асосий капиталларини ва айланма маблағларини кенгайтиришга кетадиган қисми ишлаб чиқариш соҳасидаги жамғариш суммасини ҳосил қилади. Ишлаб чиқариш соҳасидаги жамғариш иқтисодий ўсишнинг муҳим омилидир.
Ижтимоий-маданий соҳадаги жамғариш (ноишлаб чиқариш жамғариши) уй-жой фондини, касалхоналар, ўқув муассасалари, маданият, соғлиқни сақлаш, спорт муассасалари, яъни номоддий ишлаб чиқариш тармоқларини кенгайтириш, реконструкциялаш, янгилашга сарфланади. Ноишлаб чиқариш соҳасини кенгайтириш ҳам ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг зарур шартидир.
Жамғариш суммаси, унинг ҳажми ва таркиби такрор ишлаб чиқариш суръатларини белгилаб берадиган ҳал қилувчи омиллардир. Жамғариш нормаси бевосита жамғариш суммасининг бутун миллий даромад ҳажмига нисбати билан аниқланади:
,
бунда: ЖН - жамғариш нормаси;
ЖС - жамғариш суммаси;
МД - миллий даромад.
Жамғариш нормасининг ҳам ўз чегараси бўлиб, уни ошириш иқтисодий жиҳатдан самарасиз бўлиб чиқиши ва салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Масалан, унинг ҳаддан ташқари ортиши натижасида инвестицион сарфлар самарадорлиги пасайиб кетиши мумкин, чунки капитал маблағлар ҳажми билан қурилиш ташкилотларининг қувватлари, материаллар ва ускуналар етказиб бериш имкониятлари, инфратузилманинг ривожланиши ўртасида номутаносиблик пайдо бўлади. Оқибатда иқтисодий ўсиш пасайиб кетиш тамойилига эга бўлади.
Шундай қилиб, жамғариш ҳажми иқтисодий ўсиш суръатлари ва сифатига фақат ўзининг миқдори билангина ҳал қилувчи таъсир кўрсатиб қолмайди. Фан-техника революцияси шароитида улардан фойдаланиш самарадорлиги биринчи ўринга чиқади.
Жамғариш ҳажми миллий даромаднинг бир қисмини ташкил этади ва шу сабабли миллий даромад ҳажми кўпайишини белгилайдиган омиллар, жамғариш миқдорини ҳам белгилаб беради. Бу омиллардан асосийси қўлланиладиган ресурслар массаси ва уларнинг унумдорлигидир. Жамғариш миқдори ишлаб чиқариш жараёнида хом-ашё, материаллар, энергияни тежаб-тергаб сарфлашга ҳам боғлиқ. Маҳсулот бирлигига уларни сарфлашни камайтириш моддий воситаларнинг ўша миқдорида маҳсулотларни кўпроқ ҳажмда ишлаб чиқаришга имкон беради.
3. Инвестициялар ва унинг даражасини белгиловчи омиллар.
Инвестициялар – асосий ва айланма капитални қайта тиклаш ва кўпайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга қилинган сарфларнинг пул шаклидаги кўринишидир. У пул маблағлари, банк кредитлари, акция ва бошқа қимматли қоғозлар кўринишида амалга оширилади. Пул маблағлари кўринишидаги инвестиция номинал инвестиция, ана шу пул маблағларига сотиб олиш мумкин бўлган инвестицион ресурслар реал инвестиция дейилади.
Инвестицияларни рўёбга чиқариш бўйича амалий ҳаракатлар - инвестицион фаолият, инвестицияларни амалга оширувчи шахс - инвестор дейилади.
Инвестицияларнинг манбаларидан бири бўлиб аҳоли кенг қатламларининг жамғармалари ҳисобланади. Шуни таъкидлаш лозимки, амалда жамғарма эгаси ва инвестор бир шахсда намоён бўлиши ва бўлмаслиги ҳам мумкин. Одатда, жамғарма жамиятдаги кўпчилик субъектлар томонидан амалга оширилиб, улардан инвестиция сифатида фойдаланиш эса бутунлай бошқа субъектлар томонидан амалга оширилиши мумкин. Шунингдек, иқтисодиётда фаолият юритувчи саноат, қишлоқ хўжалик ва бошқа корхоналар жамғармаси ҳам инвестиция манбаи бўлиб ҳисобланади. Бу ўринда «жамғарувчи» ва «инвестор» бир субъектда мужассамлашади.
Инвестиция фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилиши мумкин:
- инвесторларнинг ўз молиявий ресурслари (фойда, амортизация ажратмалари, пул жамғармалари ва ҳ.к.);
- қарз олинган молиявий маблағлар (облигация заёмлари, банк кредитлари);
- жалб қилинган молиявий маблағлар (акцияларни сотишдан олинган маблағлар, жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг пай ва бошқа тўловлари);
- давлат бюджети маблағлари;
- чет элликлар маблағлари.
Инвестицияларга сарфлар даражасини иккита асосий омил белгилаб беради:
1) инвестиция сарфларидан кутилаётган фойда нормаси;
2) фоиз ставкаси.
Инвестицияларга қилинадиган сарфларнинг ҳаракатлантирувчи мотиви фойда ҳисобланади. Тадбиркорлар ишлаб чиқариш воситаларини қачонки улар фойда келтирадиган бўлса, сотиб оладилар.
Инвестициялар даражасини белгилайдиган иккинчи омил фоизнинг реал ставкаси ҳисобланади. Фоиз ставкаси бу – реал асосий капитални сотиб олиш учун зарур бўлган, банд қилинган пул капиталига корхона тўлаши лозим бўлган пул миқдори ҳисобланади.
Инвестиция даражасига кутилаётган соф фойда нормаси ва фоиз ставкасидан ташқари бошқа қуйидаги омиллар ҳам таъсир кўрсатади:
1) машина ва ускуналарни харид қилиш, ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари;
2) тадбиркорлардан олинадиган солиқ миқдори;
3) технологик ўзгаришлар.
Шунга ҳам эътибор қаратиш лозимки, ялпи сарфлар таркибининг инвестиция сарфларига оид қисми ялпи хусусий ички инвестициялар деб юритилади. Шунга кўра ялпи ва соф инвестицияларни ҳам бир-биридан фарқлаш зарур.
Ялпи инвестициялар жорий йил давомида истеъмол қилинган асосий капитални қоплашга мўлжалланган (амортизация) ҳамда иқтисодиётдаги капитал ҳажмига ҳар қандай соф қўшимчалардан иборат барча инвестицион товарларни ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. Соф инвестициялар эса жорий йил давомида қўшимча равишда жалб қилинган инвестицион товарлардан иборат. Бошқача айтсак, соф инвестиция ялпи инвестиция билан амортизация ажратмаларининг айирмасига тенг. Соф инвестиция асосий ва айланма капиталнинг ўсишини таъминлайди.
Ялпи инвестициялар билан амортизация ҳажми ўртасидаги нисбат иқтисодиёт ривожланиш ҳолатининг кўрсаткичи ҳисобланади. Қуйидаги 5-чизмада ялпи ва соф инвестициялар ҳамда амортизация нисбати ўзгаришининг ўсувчи, турғун ва қисқарувчи иқтисодиётларга таъсирини кўришимиз мумкин.
Ялпи
инвестициялар
а) ўсиб борувчи иқтисодиёт
Ялпи
инвестициялар
б) турғун иқтисодиёт
Ялпи
инвестициялар
в) қисқараётган иқтисодиёт
5-чизма. Ялпи инвестиция ҳамда амортизация нисбати ўзгаришининг иқтисодиётга таъсири.
Чизмадан кўринадики, ялпи инвестициялар таркибида соф инвестициялар ҳажмининг аҳамиятли даражада бўлиши йил охирида капитал ҳажмининг ўсишига ҳамда, пировардида иқтисодиётнинг ўсишига олиб келади. Турғун иқтисодиёт шароитида эса ялпи инвестициялар фақат амортизация ажратмалари, яъни истеъмол қилинган капитални қоплаш фонди ҳажмига тенг бўлиб, йил охирида капитал миқдори ўзгармай қолади. Ялпи инвестицияларнинг истеъмол қилинган капитални қоплаш фонди ҳажмидан ҳам оз бўлиши йил охирида капитал миқдорининг қисқаришига ва, бунинг оқибатида, иқтисодиёт кўрсаткичларининг пасайиб кетишига олиб келади.
4. Жамғарма ва инвестиция ўртасидаги мувозанатни таъминлаш муаммолари.
Жамғарма ва инвестиция ўртасидаги макроиқтисодий мувозанатга эришиш барқарор иқтисодий ўсишнинг шарти ҳисобланади. Бироқ, бу мувозанатга эришиш доимо осон кечавермайди. Бунга сабаб инвестиция даражаси ҳамда жамғарма даражасининг бошқа-бошқа жараён ва ҳолатларга боғлиқлиги ҳисобланади.
Инвестиция ва жамғарма ўртасидаги мувозанатни таъминлаш борасида бир қатор назарий қарашлар фарқланади. Бу борада энг аввало классик иқтисодчиларнинг қарашларини кўриб чиқамиз.
Классик иқтисодчилар нуқтаи назаридаги энг марказий ҳолат – бу улар томонидан фоиз ставкасининг ҳам инвестициянинг, ҳам жамғарманинг функцияси сифатида қаралиши ҳисобланади (6-чизма).
r S=S(r)
r2
E
r0
r1 I=I(r)
0 S0=I0 S, I
6-чизма. Жамғарма ва инвестиция ўртасидаги мувозанатнинг классик модели.
Чизмадан кўринадики, классик моделни тузишда тик ўқ бўйича реал фоиз ставкаси, ётиқ ўқ бўйича эса жамғарма ва инвестиция ҳажми кўрсаткичлари жойлаштирилган. Инвестиция ва фоиз ставкаси ўртасида тескари функционал боғлиқлик мавжуд: фоиз ставкаси қанчалик юқори бўлса, инвестиция ҳажми шу қадар паст бўлади ва аксинча. Жамғарма эса тўғри, ўсувчи функционал боғлиқликка эга, яъни фоиз ставкасининг юқори бўлиши жамғарма даражасининг ҳам юқори бўлишига олиб келади. Иқтисодиётдаги инвестиция ва жамғарма ҳажмлари ўртасида мувозанат (Е нуқта)га эришиш учун фоиз ставкасининг r0 даражаси таъминланиши лозим. Фоиз ставкаси даражасининг мувозанат даражасидан четланиши (r1 – паст ва r2 – юқори бўлган ҳолатлар) инвестиция ва жамғарма ҳажми ўртасидаги мувозанатнинг бузилишига олиб келади. Фоиз ставкасининг r1 даражасида инвесторлар учун қулай нархларнинг вужудга келиши инвестицион ресурсларга бўлган талабни оширади, бироқ бундай даражада жамғарма учун рағбат пасайиб кетади. Натижада инвестицион ресурслар тақчиллиги пайдо бўлади. r2 даражада эса барча субъектлар учун жамғарманинг нафлилиги ошади, бироқ бундай фоиз даражасида барча инвесторлар ҳам ўз фаолиятининг фойдалилигини таъминлай олмайдилар. Натижада жамғарманинг аҳамиятли қисми инвестицияларга айлана олмайди.
Кейнсчиларнинг инвестиция ва жамғарма ўртасидаги мувозанат модели ўз тузилишига кўра классик моделдан фарқ қилади. Бунда энг марказий нуқта – Ж.М.Кейнс томонидан жамғарма фоиз ставкасининг эмас, балки даромаднинг функцияси деб қаралиши ҳисобланади: . Инвестиция эса, классик моделдаги сингари, фоиз ставкасининг функцияси деб олинади: . Яъни, кейнсча концепциянинг асосида жамғариш ва инвестиция даражаларининг бошқа-бошқа омиллар таъсирида ўзгариши ётади. Кейнсча моделнинг моҳиятини 7-чизма орқали изоҳлаш мумкин.
S,I
S
ЕF IF
Е I
0 N F NI
7-чизма. Жамғарма ва инвестиция ўртасидаги мувозанатнинг кейнсча модели.
Чизмадан кўринадики, график кўрсаткичларининг жойлашуви ҳам классик моделдан фарқ қилади. Тик ўқда жамғарма (S) ва инвестиция (I) даражаси, ётиқ ўқда эса миллий даромад даражаси (NI) жойлашган. Иқтисодиётдаги жамғарма даражаси миллий даромад ҳажмига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Миллий даромад ҳажми амалда инвестиция даражасига ҳам таъсир кўрсатсада, мазкур моделда уни миллий даромадга боғлиқ бўлмаган, яъни автоном ҳолда берилади.
Графикда инвестиция ва жамғарма эгри чизиқлари Е нуқтада кесишади. Агар иқтисодиётдаги тўла бандлик ҳолатига миллий даромаднинг F даражасида эришилади, деб тасаввур қилсак, у ҳолда бу даражада инвестиция ва жамғарма мувозанатини (EF нуқта) таъминлаш учун инвестиция IF даражада бўлишига эришиш лозим бўлади. Бироқ, Кейнс талқинига кўра, инвестиция ва жамғарма даражасининг мувозанати тўла бандлик бўлмаган шароитда ҳам таъминланиши мумкин: графикдаги миллий даромаднинг N ҳажмида айнан шу ҳолатга (Е нуқта) эришилади.
Инвестиция ва жамғарма даражалари мувозанатининг классик ва кейнсча моделлари ўртасидаги фарқ қуйидагилар орқали намоён бўлади: биринчидан, классик моделда бу мувозанат рўй бериши учун иқтисодиётнинг доимий равишда тўла бандлик ҳолатида бўлиши тақозо этилади. Кейнсча моделда эса, юқорида кўриб чиқилганидек, бу мувозанатга тўла бандлик бўлмаган ҳолатда ҳам эришиш мумкин; иккинчидан, классик моделда нарх механизми жуда ҳаракатчан бўлади. Кейнсча моделда нархнинг бундай мослашувчанлиги инкор этилади; учинчидан, юқорида таъкидланганидек, классик моделда жамғарма фоиз ставкасининг функцияси сифатида, кейнсча моделда эса даромад функцияси сифатида қаралади.
Демак, юқоридагилардан кўринадики, жамғарма ва инвестиция ўртасидаги мувозанатнинг кейнсча модели классик моделга нисбатан асосланган, реал ҳаёт, яъни иқтисодиётнинг тўла бандлиги мавжуд бўлмаган ҳолатга нисбатан ҳам татбиқ этилиб, такомиллаштирилган модель ҳисобланади. Шунга кўра, биз ҳам макродаражадаги бошқа муаммоларни кўриб чиқиш ва таҳлил қилишда асосан ушбу моделдан фойдаланамиз.
Асосий таянч тушунчалар
Истеъмол – жамият иқтисодий эҳтиёжларини қондириш мақсадида ишлаб чиқариш натижаларидан ва ишлаб чиқариш омиллари (ишчи кучи)дан фойдаланиш жараёни.
Шахсий истеъмол – истеъмолчилик тавсифидаги неъматлар ва хизматлардан бевосита фойдаланишни, яъни уларнинг индивидуал тарзда истеъмол қилиниши.
Унумли истеъмол – ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучидан фойдаланиш.
Истеъмол сарфлари – аҳоли даромадларининг тирикчилик неъматлари ва хизматлар учун ишлатиладиган қисми.
Жамғариш – аҳоли, корхона (фирма) ва давлат жорий даромадларининг келажакдаги эҳтиёжларини қондириш ва фоизли даромад олиш мақсадида тўпланиб борилиши.
Истеъмолга ўртача мойиллик – шахсий даромаднинг истеъмолга кетадиган улуши.
Жамғаришга ўртача мойиллик – шахсий даромаднинг жамғаришга кетадиган улуши.
Истеъмолга кейинги қўшилган мойиллик – даромад ҳажмининг ўзгариши натижасида истеъмол сарфлари ҳажмининг ўзгариши даражаси.
Жамғаришга кейинги қўшилган мойиллик – даромад ҳажмининг ўзгариши натижасида жамғариш ҳажмининг ўзгариши даражаси.
Иқтисодий жамғариш – миллий даромаднинг бир қисмидан асосий ва айланма капиталларни, шунингдек, эҳтиёт ва заҳираларни кўпайтириш учун фойдаланиш.
Жамғариш нормаси – жамғариш суммасининг миллий даромадга нисбатининг фоиздаги ифодаси.
Инвестиция – ишлаб чиқаришни ва хизмат кўрсатиш соҳаларини кенгайтиришга, яъни асосий ва айланма капиталга пул шаклидаги қўйилма.
Инвестициялар самарадорлиги – миллий даромад (фойда) ўсган қисмининг инвестицион сарфлар суммасига нисбатининг фоиздаги ифодаси.
1. Истеъмол, жамғарма ва инвестицияларнинг иқтисодий мазмунини қисқача таърифланг.
2. Истеъмол ва жамғарманинг миқдорини аниқловчи асосий омилларини санаб кўрсатинг.
3. Истеъмол ва жамғарма функцияларининг графикдаги тасвирини чизиб, уларга шартли рақамлар қўллаган ҳолда тушунтиринг.
4. Манфий ва мусбат (ижобий) жамғарма нима ва уларнинг графикдаги жойлашиши қандай бўлади?
5. Жамғариш нормаси қандай аниқланади? Унга қандай омиллар таъсир кўрсатади?
6. Истеъмолга ва жамғармага ўртача мойиллик деганда нимани тушунасиз? Истеъмол ва жамғармага қўшилган мойиллик қандай аниқланади?
7. Инвестицияларга сарфларнинг даражасини қандай омиллар белгилаб беради? Уларнинг қисқача тавсифини беринг.
8. Ялпи инвестиция ва амортизация нисбати ўзгаришининг иқтисодиётга таъсири қандай?
9. Жамғарма ва инвестиция ўртасидаги мувозанатнинг классик моделининг моҳиятини тушунтириб беринг.
10. Жамғарма ва инвестиция ўртасидаги мувозанатнинг кейнсча моделининг моҳиятини ҳамда классик моделдан фарқини тушунтириб беринг.
14-МАВЗУ. ИҚТИСОДИЙ Ўсиш ва миллий боЙлик
Режа:
1. Иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичлари.
2. Иқтисодий ўсишнинг омиллари.
3. Иқтисодий ўсиш моделлари.
4. Миллий бойлик тушунчаси ва унинг таркибий тузилиши.
Жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий ва бошқа барча муаммоларни ҳал қилишнинг асосий йўли – бу миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва иқтисодий ўсишига эришишдир. Аҳоли фаровонлигининг ошириб бориши ҳам пировард натижада иқтисодий ўсиш даражаси ва суръатларига боғлиқ. Шу сабабли мавзу иқтисодий ривожланишнинг моҳияти, унинг даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар, иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичларини баён қилиш билан бошланади. Мавзу давомида иқтисодий ўсишнинг омиллари, миллий бойлик ва унинг таркибий тузилишини, иқтисодий ўсиш борасида мавжуд бўлган турли моделлар мазмунини ёритиб беришга ҳам ўрин ажратилади.
1. Иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичлари
Миллий иқтисодиётда иқтисодий ривожланиш қийин аниқланадиган жараён бўлганлиги сабабли, унинг мезонларидан бири бўлган иқтисодий ўсиш кўпроқ таҳлил қилинади.
Иқтисодий ўсиш бевосита ялпи ички маҳсулот миқдорининг мутлақ ва аҳоли жон бошига ҳамда иқтисодий ресурс харажатлари бирлиги ҳисобига кўпайиши ҳамда сифатининг яхшиланишида ва таркибининг такомиллашувида ифодаланади.
Иқтисодий ўсишни ЯИМ мутлоқ ҳажмининг ортиши орқали ёки аҳоли жон бошига реал ЯИМ миқдорининг ортиши орқали ўлчаш бунинг қандай мақсадда амалга оширилаётганига боғлиқ бўлади. Одатда бирон-бир мамлакат иқтисодий ўсишини ЯИМ мутлақ ҳажмининг ортиши орқали ўлчаш унинг иқтисодий салоҳиятини баҳолашда, аҳоли жон бошига реал ЯИМ миқдорининг ортиши орқали ўлчаш эса мамлакатдаги турмуш даражасини таққослашда қўлланилади.
Мамлакатнинг иқтисодий ўсиш суръатини тавсифлайдиган мазкур кўрсаткичлар (реал ЯИМ ва аҳоли жон бошига реал ЯИМнинг ўсиши) миқдорий кўрсаткичлар бўлиб, улар биринчидан, маҳсулот сифатининг ошишини тўлиқ ҳисобга олмайди ва шу сабабли фаровонликнинг ҳақиқий ўсишини тўлиқ тавсифлаб беролмайди; иккинчидан, реал ЯИМ ва аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиши бўш вақтнинг сезиларли кўпайишини акс эттирмайди ва фаровонлик реал даражасининг пасайтириб кўрсатилишига олиб келади; учинчидан, иқтисодий ўсишни миқдорий ҳисоблаш бошқа томондан унинг атроф муҳитга ва инсоннинг ҳаётига салбий таъсирини ҳисобга олмайди.
Шунга кўра, иқтисодий ўсишнинг барча тавсифи йиллик ўсиш суръатларининг фоиздаги ўлчовида тўлиқ ўз ифодасини топади:
,
бу ерда:
ЎС – иқтисодий ўсиш суръати, фоизда;
ЯИМбазис давр – таққосланаётган давр (йил)даги реал ЯИМ ҳажми;
ЯИМжорий давр – жорий давр (йил)даги реал ЯИМ ҳажми.
Иқтисодий ўсишнинг аҳамияти тўғрисида гапирилганда унинг даражасини ҳам эътиборда тутиш лозим. Иқтисодий ўсиш суръатларининг аҳамиятлилик даражаси турли мамлакатлар реал ЯИМнинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда фарқланади. Реал ЯИМ ҳажми нисбатан кичик бўлган мамлакатлар учун 8-10% даражасидаги иқтисодий ўсиш суръати меъёрдаги ҳолат саналиши, реал ЯИМ ҳажми жуда катта бўлган мамлакатлар учун 2-3% даражасидаги иқтисодий ўсиш суръати эса аҳамиятли кўрсаткич ҳисобланиши мумкин.
Иқтисодий ўсиш суръатининг аҳамиятини иқтисодчилар томонидан қўлланилувчи «70 миқдори қоидаси» ёрдамида ҳам очиб бериш мумкин. Бу қоидага кўра, миллий иқтисодиётда ишлаб чиқарилаётган ЯИМ ҳажмини 2 бараварга оширишда қанча вақт талаб этилишини аниқлаш учун 70 сонини йиллик ўсиш суръатига бўлиш керак бўлади
Ижтимоий маҳсулотнинг ўсиш суръати билан ишлаб чиқариш омиллари миқдорининг ўзгариши ўртасидаги нисбат иқтисодий ўсишнинг экстенсив ёки интенсив турларини белгилаб беради.
Экстенсив иқтисодий ўсишга ишлаб чиқаришнинг аввалги техникавий асоси сақланиб қолган ҳолда ишлаб чиқариш омиллари миқдорининг кўпайиши туфайли эришилади. Айтайлик, маҳсулот ишлаб чиқаришни икки ҳисса кўпайтириш учун мавжуд корхона билан бир қаторда ўрнатилган ускуналарнинг қуввати, миқдори ва сифати, ишчи кучининг сони ва малака таркиби бўйича худди ўшандай яна бир корхона қурилади. Экстенсив ривожланишда, агар у соф ҳолда амалга оширилса, ишлаб чиқариш самарадорлиги ўзгармай қолади.
Иқтисодий ўсишнинг интенсив тури шароитида маҳсулот чиқариш миқёсларини кенгайтиришга ишлаб чиқариш омилларини сифат жиҳатидан такомиллаштириш, янада илғор ишлаб чиқариш воситаларини ва янги техникани қўллаш, ишчи кучи малакасини ошириш, шунингдек мавжуд ишлаб чиқариш потенциалидан яхшироқ фойдаланиш йўли билан эришилади. Интенсив йўл ишлаб чиқаришга жалб этилган ресурсларнинг ҳар бир бирлигидан олинадиган самаранинг, пировард маҳсулот миқдорининг ўсишида, маҳсулот сифатининг ошишида ўз ифодасини топади.
Реал ҳаётда экстенсив ва интенсив омиллар соф ҳолда, алоҳида-алоҳида мавжуд бўлмайди, балки муайян уйғунликда, бир-бири билан қўшилган тарзда бўлади. Шу сабабли кўпроқ устувор экстенсив ва устувор интенсив иқтисодий ўсиш турлари ҳақида сўз юритилади.
Иқтисодий ўсишнинг алоҳида томонларини тавсифловчи кўрсаткичлари ҳам мавжуд бўлиб, улардан асосийлари ишлаб чиқарувчи кучлар ривожланиш даражаси, меҳнат унумдорлигининг ўсиши ва иш вақтини тежаш, шахсий даромад ва фойда массаси, миллий иқтисодиётнинг тармоқ тузилиши кабилар ҳисобланади.
Ишлаб чиқарувчи кучлар даражаси қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади:
а) ишлаб чиқариш воситаларининг ривожланганлик даражаси;
б) ходимнинг малакаси ва тайёргарлик даражаси;
в) ишлаб чиқаришнинг моддий ва шахсий омили ўртасидаги нисбат;
г) меҳнат тақсимоти, ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши, ихтисослаштирилиши ва кооперацияси.
Иқтисодий ўсишнинг жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган бошқа кўрсаткичи иқтисодиётнинг тармоқ тузилиши ҳисобланади. У тармоқлар бўйича ҳисоблаб чиқилган ЯИМ кўрсаткичи асосида таҳлил қилинади. Бунда иқтисодиётнинг йирик соҳалари, моддий ва номоддий ишлаб чиқариш тармоқлари ўртасидаги нисбат ҳам ўрганилади.
2. Иқтисодий ўсишнинг омиллари
Иқтисодий ўсишга таъсир кўрсатувчи омилларни шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳ омиллар таклиф омиллари деб ҳам аталиб, иқтисодиётнинг ўсиш лаёқатини белгилаб беради:
1) табиий ресурсларнинг миқдори ва сифати;
2) ишчи кучи ресурслари миқдори ва сифати;
3) асосий капитал (асосий фондлар) нинг ҳажми;
4) технология ва фан-техника тараққиёти.
Бу омиллар ҳар бирининг ялпи маҳсулот ҳажмига таъсирини баҳолаш орқали иқтисодий ўсишни тавсифлаш мумкин.
Маълумки, ялпи миллий (ички) маҳсулот ишчи кучи, капитал ва табиий ресурслар сарфларининг функцияси ҳисобланади, яъни:
,
бу ерда:
Y – ялпи миллий (ички) маҳсулот;
L – ишчи кучи сарфлари;
К – капитал сарфлари;
N – табиий ресурслар сарфлари.
Бу функционал боғланишдан келиб чиққан ҳолда иқтисодий ўсишни белгилаб берувчи бир қатор хусусий кўрсаткичларни келтириб чиқариш мумкин:
1) меҳнат унумдорлиги (Y/L) – маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг жонли меҳнат сарфларига нисбати;
2) меҳнат сиғими (L/Y) – жонли меҳнат сарфларининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига нисбати;
3) капитал самарадорлиги (Y/К) – маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг унга сарфланган капитал харажатларига нисбати;
4) капитал сиғими (К/Y) – капитал харажатларининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига нисбати;
5) табиий ресурслар самарадорлиги (Y/N) – маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг унга сарфланган табиий ресурслар харажатларига нисбати;
6) маҳсулотнинг ресурслар сиғими (N/Y) – табиий ресурслар сарфининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига нисбати;
7) ишчи кучининг капитал билан қуролланганлик даражаси (К/L) – ишлаб чиқариш жараёнида қўлланилаётган капитал ҳажмининг ишчи кучи миқдорига нисбати.
Иқтисодий ўсишни таҳлил қилишда юқорида кўриб чиқилган кўрсаткичлардан ташқари яна кейинги қўшилган ишлаб чиқариш омиллари унумдорлиги кўрсаткичлари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу кўрсаткичлар, бошқа омиллар сарфи ўзгармагани ҳолда, ҳар бир алоҳида омил сарфининг қўшимча ўсиши таъсирида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг қўшимча ўсиши ҳажмини белгилаб беради:
1) кейинги қўшилган меҳнат унумдорлиги (∆Y/∆L);
2) кейинги қўшилган капитал унумдорлиги (∆Y/∆К);
3) кейинги қўшилган табиий ресурслар унумдорлиги (∆Y/∆N).
Бу кўрсаткичлар ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг ўсишида ҳар бир омилнинг ҳиссасини намоён этиб, у қуйидагича аниқланади:
.
Иқтисодий ўсишга тақсимлаш омиллари ҳам таъсир қилади. Ишлаб чиқариш cалоҳиятидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун нафақат ресурслар иқтисодий жараёнга тўлиқ жалб қилинган бўлиши, балки жуда самарали ишлатилиши ҳам зарур. Ресурсларнинг ўсиб борувчи ҳажмидан реал фойдаланиш ва уларни керакли маҳсулотнинг мутлоқ миқдорини оладиган қилиб тақсимлаш ҳам зарур бўлади.
Реал маҳсулот икки асосий усулда кўпайтирилиши мумкин (4-чизма):
1) ресурсларнинг кўпроқ ҳажмини жалб этилиши;
2) улардан анча унумли фойдаланиш йўли билан.
4–чизма. Реал маҳсулот ўсишини аниқлаб берувчи омиллар.
Амалий ҳаётда иқтисодий ўсишни сусайтириб турувчи омиллар ҳам мавжуд бўладики, улар меҳнат муҳофазаси, атроф муҳитнинг ифлосланиши каби ҳолатлар натижасида келиб чиқади. Кейинги йилларда республикамизда давлат томонидан атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, ходимлар меҳнат шароитини яхшилаш ва соғлиғини муҳофаза қилишни тартибга солишда муҳим тадбирлар амалга оширилди. Бу ўз навбатида иқтисодий ўсиш суръатига салбий таъсир кўрсатади. Чунки бундай тадбирларни амалга ошириш тегишли харажатларни тақозо қилади. Шу орқали меҳнат унумдорлигини ошириш учун зарур бўлган маблағлар бошқа томонга жалб қилинади.
3. Иқтисодий ўсиш моделлари
Иқтисодчи олимларнинг иқтисодий ўсиш омилларини ўрганиш ҳамда унинг келгусидаги натижаларини башорат қилиш борасидаги тадқиқотлари пировардида турли иқтисодий ўсиш моделларининг яратилишига олиб келди. Бу моделлар ўз мазмунига кўра бир-бирларидан фарқлансада, уларнинг асосида иккита назария – макроиқтисодий мувозанатнинг кейнсча (кейинчалик неокейнсча) назарияси ҳамда ишлаб чиқаришнинг классик (кейинчалик неоклассик) назарияси ётади.
Иқтисодий ўсишни таҳлил қилишда неоклассик назария намоёндалари қуйидаги нотўғри назарий шартларга асосланадилар:
1) маҳсулотнинг қиймати барча ишлаб чиқариш омиллари томонидан яратилади;
2) ишлаб чиқариш омилларининг ҳар бири ўзининг кейинги қўшилган маҳсулотига тегишли равишда маҳсулот қийматини яратишга ҳиссасини қўшади. Шунга кўра, бунга жавобан барча кейинги қўшилган маҳсулотга тенг келувчи даромад ҳам олади;
3) маҳсулот ишлаб чиқариш ва бунинг учун зарур бўлган ресурслар ўртасида миқдорий боғлиқлик мавжуд;
4) ишлаб чиқариш омилларининг эркин тарзда амал қилиши ҳамда улар ўртасида ўзаро бир-бирининг ўрнини босиш имконияти мавжуд.
Биз олдинги бобларда айтганимиздек, неоклассик ва бошқа айрим йўналишдаги назариётчилар бу ерда ҳам иккита услубий хатога йўл қўядилар:
1) улар ишлаб чиқариш омилларининг барчаси бир хил қиймат яратади, улар қийматни яратишда баравар иштирок этади, деб ҳисоблайдилар. Холбуки, барча ишлаб чиқариш воситалари ҳеч қандай янги қиймат яратмайдилар, балки ўзларининг қийматларига тенг миқдордаги қийматни жонли меҳнат ёрдамида янги яратилган маҳсулотга ўтказадилар. Лекин барча омиллар яратилган ва ўсган (кўпайган) маҳсулотнинг нафлилигини яратишда қатнашадилар;
2) улар доимо барча омиллар ичида жонли меҳнатнинг фаол роль ўйнашини, қолганлари эса пассив роль ўйнашини унутадилар. Чунки ҳеч бир табиий ресурс, капитал ресурлари жонли меҳнат томонидан ҳаракатга келтирилмаса, ўзича ҳаракатга кела олмаслиги, ириб-чириб ўз жойида ҳам жисмонан, ҳам қиймати йўқ бўлиб кетиши, уларнинг қиймати фақат жонли меҳнат томонидан сақлаб қолиниши миллион йиллардан бери миллиард марталаб тасдиқланиб келмоқда. Лекин негадир уларнинг бунга эътибор бергиси келмайди.
Неоклассик модель кўп омилли ҳисобланиб, америкалик иқтисодчи П.Дуглас ва математик Ч.Кобб яратган ишлаб чиқариш функцияси асос қилиб олинган. Кобб-Дуглас модели орқали ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишида ишлаб чиқариш турли омилларининг улушини аниқлашга ҳаракат қилиниб, у қуйидагича ифодаланади:
,
бу ерда:
Y – ишлаб чиқариш ҳажми;
K – капитал сарфлари;
L – ишчи кучи сарфлари;
A, a, b - ишлаб чиқариш функциясининг коэффициентлари:
A – мутаносиблик коэффициенти;
a ва b - ишлаб чиқариш ҳажмининг ишчи кучи ва капитал сарфлари бўйича эластиклик коэффициенти.
Эластиклик коэффициенти бир кўрсаткич миқдорининг ўзгариши натижасида бошқа бир кўрсаткич миқдорининг ўзгариши даражасини ифодалайди. Шунга кўра, a коэффициенти капитал сарфларининг 1%га ўсиши ишлаб чиқариш ҳажмининг неча фоизга ўсишини, b коэффициенти эса ишчи кучи сарфларининг 1%га ўсиши ишлаб чиқариш ҳажмининг неча фоизга ўсишини кўрсатади. a ва bнинг йиғиндиси ишчи кучи ва капитал сарфларининг бир вақтнинг ўзида 1%га ўсиши ишлаб чиқариш ҳажмининг неча фоизга ўсишини кўрсатади.
Ч.Кобб ва П.Дуглас ўз тадқиқотларида АҚШ қайта ишлаш саноатининг 1899-1922 йиллар мобайнидаги иш фаолиятини таҳлил қилиб, ишлаб чиқариш функциясининг кўрсаткичларини аниқлашга ҳаракат қилганлар:
.
Бу кўрсаткичлар шуни англатадики, ўша даврда АҚШ қайта ишлаш саноатида капитал сарфларининг 1%га оширилиши ишлаб чиқариш ҳажмини 0,25%га, ишчи кучи сарфларининг 1%га оширилиши эса ишлаб чиқариш ҳажмини 0,75% га ошишига олиб келар экан.
Кейинчалик Кобб-Дугласнинг ишлаб чиқариш функциясини голланд иқтисодчиси Ян Тинберген янада такомиллаштириб, унга янги омил – техника тараққиёти кўрсаткичини киритди. Натижада ишлаб чиқариш функцияси формуласи қуйидаги кўринишни олди:
,
бу ерда: еrt – вақт омили.
Ишлаб чиқариш функциясига вақт омилининг киритилиши эндиликда нафақат миқдор, балки «техника тараққиёти» атамаси орқали уйғунлашувчи сифат ўзгаришлари – ишчи кучи малакасининг ўсиши, инновация жараёнларининг кучайиши, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг такомиллашуви, жамият миқёсида маълумотлилик даражасининг ошиши ва бошқаларни ҳам акс эттириш имконини берди.
Иқтисодий ўсишнинг кейнсча модели макроиқтисодий мувозанатнинг кейнсча назариясини ривожлантириш ва унга танқидий ёндошиш натижасида вужудга келган. Бу моделлар орасида инглиз олими Р.Харрод ва америкалик олим Е.Домарнинг иқтисодий ўсиш моделлари эътиборга молик ҳисобланади. Ҳар иккала моделнинг умумий жиҳатлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар орқали шартланади:
1) улар неоклассик моделлардан фарқли ўлароқ бир омилли модель ҳисобланади. Яъни бу моделларда миллий даромаднинг ўсиши фақат капитал жамғаришнинг функцияси ҳисобланиб, капитал самарадорлигига таъсир кўрсатувчи ишчи кучи бандлигининг ошиши, ФТТ ютуқларидан фойдаланиш даражасининг ўсиши, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг яхшиланиши каби бошқа барча омиллар назардан четда қолдирилади; 2) ишлаб чиқаришнинг капитал сиғими ишлаб чиқариш омиллари нархларининг нисбатига боғлиқ бўлмай, фақат ишлаб чиқаришнинг техник шароитлари орқали аниқланади.
Неокейнсча моделда инвестицияларнинг ўсиши иқтисодий ўсиш ва унинг суръатларини белгиловчи омил ҳисобланиб, у бир томондан, миллий даромаднинг ўсишига имкон яратади, иккинчи томондан эса, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиради. Ўз навбатида даромаднинг ўсиши бандликнинг ошишига имкон яратади. Инвестиция ҳажмининг кўпайиши натижасида кенгайган ишлаб чиқариш қувватлари даромаднинг ўсиши орқали тўлиқ ишга туширилиши лозим.
Шунга кўра, Е.Домарнинг моделида қуйидаги тенглик орқали мувозанатнинг таъминланиши шарт қилиб қўйилади:
Пул даромадининг қўшимча ўсиши (талаб) |
= |
Ишлаб чиқариш қувватларининг қўшимча ўсиши (таклиф) |
Бу тенгликни формула тарзида ёзилса, у қуйидаги кўринишга эга бўлади:
ёки ,
бу ерда:
I – ҳар йиллик соф капитал қўйилмалар;
∆I – соф капитал қўйилмаларнинг қўшимча ўсиши;
∆I/I – соф капитал қўйилмаларнинг ўсиш суръати;
1/а – мультипликатор, бу ерда а –жамғаришга бўлган ўртача мойиллик;
s - капитал самарадорлиги.
Шундай қилиб, иқтисодиётдаги ишчи кучининг тўла бандлигини ҳамда ишлаб чиқариш қувватларининг тўлиқ ишлашини таъминловчи соф инвестициялар ёки капитал қўйилмаларнинг ўсиш суръати s x a га тенг бўлиши лозим. Агар иқтисодиётдаги инвестицияларнинг потенциал ўртача самарадорлиги 0,3 га, жамғаришга бўлган ўртача мойиллик 0,2 га тенг бўлса, у ҳолда инвестицияларнинг ўсиш суръати 6% (0,3х0,2)х100%)га тенг бўлади.
Р.Харроднинг иқтисодий ўсиш модели инвестиция ва жамғармалар ўртасидаги макроиқтисодий мувозанат, яъни га асосланади. У статик ҳолдаги макромувозанат учун алоҳида, динамик ҳолдаги макромувозанат учун алоҳида формуладан фойдаланади. 1-формула қуйидаги кўринишда бўлади:
,
бу ерда:
G – миллий даромаднинг ўсиш суръати (∆Y/Y);
С – капитал сиғими (I/∆Y);
S – миллий даромад таркибидаги жамғаришнинг улуши (S/Y).
2-формула қуйидаги кўринишда ўз ифодасини топади:
,
бу ерда:
Gw – ҳақиқий жамғарма ва тахмин қилинаётган инвестициялар ўртасидаги динамик мувозанатни таъминловчи ўсишнинг кафолатланган суръати;
Cr – капитал коэффициентининг талаб этилаётган миқдори.
Неокейнсчиларнинг фикрига кўра бозор иқтисодиёти шароитида доимий кафолатланган ўсиш суръатига автоматик равишда эришиб бўлмаслиги сабабли, улар динамик мувозанатга эришиш учун иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш зарурлиги тўғрисидаги хулосага келдилар.
Иқтисодий ўсишнинг муҳим моделларидан бири бўлиб тармоқлараро баланс ҳисобланади. Тармоқлараро баланснинг дастлабки назарий асослари собиқ иттифоқ даврида ишлаб чиқилган эди. Кейинчалик у асли Россиялик бўлган ҳамда АҚШга ўтиб кетган иқтисодчи В.Леонтьев томонидан «харажатлар – ишлаб чиқариш» модели сифатида такомиллаштирилган ҳолда ишлаб чиқилди (5-жадвал).
В.Леонтьев иқтисодий таҳлилнинг «харажатлар – ишлаб чиқариш» усулида энг аввало эътиборни иқтисодиётдаги миқдорий алоқаларга қаратади. Тармоқлар ўртасидаги бу алоқалар технологик коэффициентлар (I квадрантдаги а11, а12, а13 ва ҳ.к. белгилар) орқали ўрнатилади.
Тармоқлараро баланс жадвали тўртта квадрантдан иборат. Биринчи квадрантга маҳсулот ишлаб чиқаришга моддий сарфлар кўрсаткичлари жойлаштирилган. Иккинчи квадрантга шахсий истеъмол, жамғариш, давлат хариди ва экспорт сифатида фойдаланилувчи пировард маҳсулот кўрсаткичлари жойлаштирилган. Учинчи квадрантдан қўшилган қиймат (иш ҳақи, фойда, солиқлар) ва импорт кўрсаткичлари ўрин олган. Тўртинчи квадрантда соф миллий маҳсулотни қайта тақсимлаш кўрсаткичлари жойлашган. Тармоқлараро алоқалар жадвали устунлари бўйлаб харажатларни, яъни ҳар бир тармоқ бўйича маҳсулот қийматини ташкил этувчи унсурларни, сатрлар бўйича эса – миллий иқтисодиёт ҳар бир тармоғи маҳсулотини тақсимлаш таркибий тузилмасини акс эттиради.
И Ш Л А Б Ч И Қ А Р И Ш |
|||||||||||||||||||
|
истеъмолчи тармоқлар |
n |
пировард истеъмол |
Жами: фойда-ланиш бўйича ЯИМ |
|||||||||||||||
Х А Р А Ж А Т Л А Р |
Ишлаб чиқаруви тармоқлар n 3 2 1 |
а11 |
а12 |
а13 |
|
а1n |
С1 |
|
|
|
|
|
|
I1 |
G1 |
X1 |
Y1 |
||
а21 |
а22 |
а23 |
|
а2n |
С2 |
|
|
|
|
|
|
I2 |
G2 |
X2 |
Y2 |
||||
а31 |
а32 |
а33 |
|
а3n |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||
|
|
I оралиқ қиймат |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||
|
|
|
|
|
|
|
II |
|
|
|
|
|
|
||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||
аn1 |
аn2 |
аn3 |
|
аnn |
Сn |
|
|
|
|
|
|
In |
Gn |
Xn |
Yn |
||||
Қўшилган қиймат |
|
|
|
|
|
|
IV |
I + II |
|||||||||||
W1 |
W2 |
|
|
|
Wn |
||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
P1 |
P2 |
|
|
|
Pn |
||||||||||||||
|
|
|
III |
|
|
||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
Им-порт |
М1 |
М2 |
|
Мn |
= I + III |
||||||||||||||
Жами: хара-жат-лар бўйича ЯИМ |
Y1 |
Y2 |
|
Yn |
|||||||||||||||
II квадрантда – С – (шахсий истеъмол); I – (инвестициялар); G – (давлат хариди); X (экспорт).
III квадрантда – W – иш ҳақи;
P – фойда;
M – импорт.
5-жадвал. Тармоқлараро баланс чизмаси.
Тармоқлараро баланс моделида бир тармоқдаги пировард талаб ёки ишлаб чиқариш шароитидаги ўзгаришлар бошқа барча ўзаро боғлиқ тармоқларнинг миқдорий таъсирини кузатиш орқали ўрганилади. Бу эса қандайдир товарга бўлган эҳтиёжлар ёки уни ишлаб чиқариш технологиясидаги ҳар қандай ўзгаришлар мувозанатлашган нархлар таркибини ўзгартириб, технологик коэффициентларнинг ҳам ўзгаришига олиб келишини англатади.
«Харажатлар – ишлаб чиқариш» тармоқлараро баланси усули нафақат иқтисодиёт турли тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни ўрганишга, балки мамлакат иқтисодиётининг ривожланишини, унинг тармоқлар тузилмасининг ўзгариши ва иқтисодий ўсиш суръатларини башоратлашга имкон яратади.
Иқтисодий ўсиш моделлари тўғрисида сўз юритиганда «ноль даражадаги иқтисодий ўсиш» концепциясига тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Мазкур концепцияга ХХ асрнинг 70-йилларида асос солинган. Бу концепция тарафдорларининг фикрича техника тараққиёти ва иқтисодий ўсиш атроф-муҳитнинг ифлосланиши, табиатга заҳарли моддаларнинг чиқарилиши, шаҳар қиёфасининг ёмонлашуви ва бошка шу каби кўплаб салбий ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин. Аҳоли сонининг тезлик билан кўпайиб бориши, ишлаб чиқариш микёсларининг кенгайиши натижасида ишлаб чиқариш, айниқса табиий ресурсларнинг камайиб бориши пировардида иқтисодий ўсиш чегараларини чеклаб қўяди. Бунинг оқибатида очарчилик, атроф-муҳитнинг бузилиши, ресурсларнинг тугаши рўй бериб, тез орада аҳоли сони ва саноат ишлаб чиқариш ҳажми кескин қисқара бошлайди. Шунга кўра, «ноль даражадаги иқтисодий ўсиш» концепцияси тарафдорлари иқтисодий ўсишни мақсадга мувофиқ равишда маълум чегарада ушлаб туриш зарур, деб ҳисоблайдилар. Улар иқтисодий ўсиш товар ва хизматлар ҳажмининг кўпайишини таъминлашини тан олсаларда, бу ўсиш бир вақтнинг ўзида турмуш даражасининг юқори сифатини таъминлай олмаслигини таъкидлайдилар.
Ўз навбатида, мазкур концепция муҳолифлари иқтисодий ўсишнинг юқори даражасини ёқлаб, унинг ўзи чексиз эҳтиёжлар ва чекланган ресурслар ўртасидаги зиддиятни юмшатишини, айнан юқори даражадаги ўсиш шароитида жамиятнинг ижтимоий заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш имконияти вужудга келишини кўрсатадилар. Атроф-муҳитнинг ифлосланиши эса иқтисодий ўсиш оқибати бўлмай, у табиий ресурслардан фойдаланишдаги нарх шаклланиш тизимининг нотўғрилигидан келиб чиқади. Шунга кўра, мазкур муаммоларни ҳал этиш учун табиий ресурслардан фойдаланишда қонуний чекловлар ёки махсус солиқларни киритиш, ифлослантириш ҳуқуқи бозорини шакллантириш лозимлигини таъкидлайдилар.
4. Миллий бойлик тушунчаси ва унинг таркибий тузилиши
Миллий бойлик инсоният жамияти тараққиёти давомида аждодлар томонидан яратилган ва авлодлар томонидан жамғарилган моддий, номоддий ва интеллектуал ҳамда табиий бойликлардан иборатдир.
Миллий бойликни шартли равишда қуйидаги учта йирик таркибий қисмларга ажратиш мумкин:
1. Моддий-буюмлашган бойлик.
2. Номоддий бойлик.
3. Табиий бойлик.
Моддий-буюмлашган бойлик охир-оқибатда ишлаб чиқаришнинг, унумли меҳнатнинг натижаси ҳисобланади. У ишлаб чиқариш яратилганда маҳсулотларнинг жорий истеъмол қилишдан ортиқча қисмини жамғариш оқибатида вужудга келади ва ўсиб боради.
Аммо моддий-буюмлашган бойликни қатор йиллардаги йиллик ялпи маҳсулотлар йиғиндиси сифатида тасаввур қилиш нотўғри бўлар эди. Чунки бу бойликнинг бир қисми ҳар йили ишдан чиқариб, қайтадан янгиланиб туради (ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол буюмлари). Шу сабабли ишлаб чиқариш воситаларининг ўрнини қоплаш билан бир вақтда ялпи маҳсулотнинг фақат бир қисми моддий-буюмлашган бойлик сифатида жамғарилиб борилади. Демак, қоплаш фонди ва моддий буюмлашган бойликнинг ўсиши ялпи миллий маҳсулот ҳисобига амалга оширилади.
Миллий бойликнинг инсон меҳнати билан яратилган моддий қисми қиймат шаклига эга бўлиб, таркибий тузилиши бўйича қўйидагиларни ўз ичига олади:
- ишлаб чиқариш хусусиятидаги асосий капитал (фондлар);
- ноишлаб чиқариш хусусиятидаги асосий капитал (фондлар);
- айланма капитал (фондлар);
- тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг моддий-буюмлашган қисми;
- моддий заҳиралар ва эҳтиёжлар;
- аҳолининг уй, томорқа ва ёрдамчи хўжалигида жамғарилган мол-мулк.
Моддий-буюмлашган бойлик ўсишининг асосий омиллари сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
– меҳнат унумдорлигининг ўсиши;
– ишлаб чиқариш самарадорлигининг ортиши;
– миллий даромадда жамғариш нормасининг ортиши.
Моддий-буюмлашган бойлик ишлаб чиқаришнинг натижаси ва шарт-шароити ҳисобланади. Бунинг маъноси шуки, бир томондан маҳсулотдан миллий бойлик томон ҳаракатда бойликнинг истеъмол қилинган қисмининг қопланиши ва унинг кўпайиши рўй беради. Бошқа томондан миллий бойлик ишлаб чиқаришнинг моддий шарт-шароити, унинг моддий-техникавий асоси ҳисобланади. Бунда ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати ва миқёси миллий бойликдан фойдаланиш хусусиятига боғлиқ бўлади.
Миллий бойликнинг бошқа қисми табиий бойликлар ишлаб чиқаришнинг омили бўлиб иштирок этади, унинг шарт-шароитини ва инсон фаолиятининг ташқи муҳитини ташкил қилади. Табиий бойликнинг асоси табиат маҳсули бўлиб, унинг вужудга келиши табиат қонунлари асосида рўй берсада, улардан фойдаланиш жамият ривожига ҳам боғлиқ бўлади. Фойдали қазилма бойликлар, ўрмонлар, сув ва ер ресурслари табиатан мавжуд бўлсада, ишлаб чиқаришда фаол қатнашади.
Табиат инъомлари ўзларининг дастлабки кўринишида табиий бойлик бўлиб, шу ҳолатида инсон фаолиятининг натижаси ҳисобланган ижтимоий бойлик таркибига кирмайди. Бунинг маъноси шуки, табиий бойликлар жамият учун фақатгина потенциал бойлик ҳисобланади. Улар инсон меҳнатининг таъсири оқибатида реал бойликка айланади.
Миллий бойлик нафақат моддий ишлаб чиқариш соҳаларида яратилади. Унинг бир қисми номоддий ишлаб чиқариш соҳаларида вужудга келтирилади ва жамиятнинг номоддий бойлиги ҳисобланади. Номоддий соҳаларда ашёвий-буюм шакл билан боғлиқ бўлмаган алоҳида турдаги истеъмол қийматлар ҳосил қилинади. Улар ҳам моддий ишлаб чиқариш соҳаларининг фаолият қилиши ва ривожланиши учун, шунингдек бевосита аҳолининг турмуш даражасини таъминлаш ва ошириб бориш учун зарур бўлади. Бундай бойликларга таълим, соғликни сақлаш, фан, маданият, санъат, спорт соҳаларида вужудга келтириладиган номоддий қимматликлар киради. Унинг таркибида тарихий ёдгорликлар, архитектура обидалари, ноёб адабиёт ва санъат асарлари алоҳида ўрин тутади.
Жамиятнинг номоддий бойликларида маданият ва санъатнинг ривожланиш даражаси, жамият аъзоларининг тўплаган илмий билимлари ва интеллектуал даражаси, ишловчиларнинг ихтисослиги ва малакавий билим даражаси, соғлиқни сақлаш, таълим ва спортнинг ривожланиш даражаси ўз ифодасини топади.
Шундай қилиб, миллий бойлик моддий буюмлашган ва табиий бойликлардан анча кенг тушунча бўлиб, ўз таркибига жамиятнинг номоддий тавсифдаги қимматликларини ҳам олади.
Асосий таянч тушунчалар:
Иқтисодий ривожланиш – кўп ўлчамли жараён бўлиб, жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий тараққиётида ўз ифодасини топади.
Иқтисодий ўсиш – ЯИМ, СММ, МД миқдорининг мутлоқ ва аҳоли жон бошига ҳамда иқтисодий ресурс харажатлари бирлиги ҳисобига кўпайишида ва сифатининг яхшиланишида ифодаланади.
Иқтисодий ўсиш мезони – иқтисодий ўсишни нисбатан тўлиқ даражада баҳолаш имконини берадиган кўрсаткични характерлайди.
Иқтисодий ўсишнинг кўрсаткичлари – иқтисодий ўсишни аниқлашда фойдаланиладиган қиймат, ижтимоий нафлилик ва натурал (жисмоний) кўрсаткичлар тизимидан иборат.
Экстенсив иқтисодий ўсиш – ишлаб чиқаришга қўшимча иқтисодий ресурсларни жалб қилиш орқали ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиб бориши.
Интенсив иқтисодий ўсиш – ишлаб чиқариш омилларининг мавжуд даражасида, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиб бориши.
Иқтисодий ўсиш омиллари – иқтисодий ўсишга таъсир кўрсатишда ўз ўрнига эга бўлган ва уни аниқлаб берувчи талаб, таклиф ва тақсимлаш омилларини билдиради.
Миллий бойлик – инсоният жамияти тараққиётида аждодлар томонидан яратилган ва авлодлар томонидан жамғарилган моддий ва маънавий бойликлар ҳамда фойдаланишга жалб қилинган табиат инъомлари.
Моддий-буюмлашган бойлик – миллий бойликнинг инсон меҳнати билан яратилган ашёвий – буюм кўринишга эга бўлган қисми.
Табиий бойлик – миллий бойликнинг табиат инъомларидан иборат бўлган, фойдаланишга жалб қилинган, ишлаб чиқаришнинг шарт –шароитини ва инсон фаолиятининг ташқи муҳитини ташкил қиладиган қисми.
Маънавий бойлик – ашёвий-буюм кўринишига эга бўлмаган номоддий қимматликлардан ва инсониятнинг интеллектуал салоҳияти натижаларидан иборат.
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар:
1. Иқтисодий тараққиёт, иқтисодий ривожланиш ва иқтисодий ўсиш тушунчаларининг таърифини беринг ҳамда уларнинг умумий томонлари ва фарқларини кўрсатинг.
2. Иқтисодий ўсишнинг экстенсив ва интенсив турлари қандай аниқланади?
3. Нима учун реал ҳаётда соф экстенсив ёки соф интенсив иқтисодий ўсиш турлари учрамайди?
4. Мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятига, аҳолисининг турмуш даражасига ва ишлаб чиқаришининг самарадорлигига баҳо беришда иқтисодий ўсишнинг қандай кўрсаткичларидан фойдаланилади?
5. Иқтисодий ўсишга таъсир қилувчи таклиф, тақсимлаш ва талаб омилларини тушунтиринг ҳамда уларнинг аҳамиятини баҳоланг.
6. Ўзбекистонда номинал ЯИМ 2001 йил 4868,4 млрд. сўмни, 2002 йил 7469,3, 2003 йил 9664,1; 2004 йил 12189,5 млрд. сўмни ташкил қилган. Унинг йиллар бўйича ўсиш суръатларини аниқланг. Республика аҳолиси 2001 йил 25116; 2002 йил 25428; 2003 йил 25707; 2004 йил 26007 минг кишини ташкил қилганлигини ҳисобга олсак, аҳоли жон бошига номинал ЯИМ ўсиш суръати қандай ўзгарган?
7. Миллий бойлик тушунчасининг таърифини беринг ва таркибий тузилишини кўрсатинг.
8. Миллий бойлик таркибида моддий–буюмлашган бойлик қандай ўринга эга ва у қандай таркибий қисмларни ўз ичига олади?
9. Нима учун ер, сув каби табиий бойликларни қиймат ўлчовида баҳолаб, миллий бойлик таркибига киритиш мумкин эмас?
10. Маданий, тарихий обидалар ва архитектура ёдгорликларининг миллий бойлик таркибида акс этишини қандай изоҳлаймиз? Уларнинг ҳар бирига мисоллар келтиринг.
15-МАВЗУ. Миллий ИҚТИСОДИЁТНИНГ нисбатлари,
МУВОЗАНАТИ ВА ЦИКЛЛИ РИВОЖЛАНИШ ТАВСИФИ
Режа:
1. Иқтисодий нисбатлар ва уларнинг турлари.
2. Иқтисодий мувозанат, уни таъминлаш шарт-шароитлари ва аниқлаш усуллари.
3. Иқтисодий циклларнинг мазмуни ва асосий турлари.
4. Иқтисодий цикл назариялари. Циклларнинг асосий турлари.
5. Инқирозларнинг мазмуни ва турлари.
Миллий иқтисодиёт миқёсида жамиятнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги мувозанат асосий ўрин тутиб, бу ялпи таклиф (яратилган миллий даромад) ва ялпи талаб (фойдаланилган миллий даромад) ўртасидаги мувозанатнинг ўзига хос намоён бўлишидир. Мавзуда дастлаб иқтисодий мувозанат тушунчаси ва ишлаб чиқариш мувозанати даражасини аниқлашга турлича ёндашувлар қараб чиқилади. Ижтимоий такрор ишлаб чиқариш мутаносибликлари тизими ва уларнинг даражаси ҳамда тармоқлараро баланснинг мазмуни баён этилади. Макроиқтисодий мувозанатга эришишнинг бозор механизмларини ёритиб берилади.
Мавзуда шунингдек иқтисодий циклларга, яъни иқтисодиёт учун хусусиятли бўлган ишлаб чиқариш, бандлилик ва нарх даражасининг даврий тебранишларига умумий тавсиф берилади. Кейин иқтисодий цикл фазалари ва даврий тебранишнинг сабаблари қараб чиқилади. Таҳлил давомида таркибий ва аграр инқирозларга ҳамда уларнинг хусусиятларини ёритиб беришга алоҳида ўрин ажратилади.
1. Иқтисодий нисбатлар ва уларнинг турлари
Иқтисодий мутаносиблик (нисбатлар) – иқтисодиётнинг турли томонлари ва соҳалари ўртасида миқдор ва сифат жиҳатдан маълум мослик бўлишидир. Бунда тенглик шарт бўлмай, улар мос келувчи нисбатларда (масалан, 2:3, 5:3, 3:1) бўлиши мумкин.
Мутаносибликларни қуйидаги гуруҳлари таркибига киритиш мумкин.
1. Умумиқтисодий тавсифдаги мутаносибликлар. Бунга миллий даромаддаги таркибий қисмлар: истеъмол фонди ва жамғариш фонди ўртасидаги; иқтисодиётдаги товар ва хизматлар массаси билан пул массаси ўртасидаги; аҳолининг даромадлари билан харажатлар ўртасидаги мутаносибликларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
2. Тармоқлараро мутаносибликлар. Миллий иқтисодиётнинг мувозанатини таъминлашда тармоқлараро мутаносибликлар алоҳида ўрин тутади. Мамлакат халқ хўжалиги жуда кўп тармоқ ва соҳалардан иборат бўлиб, уларнинг ривожланиши бир-бирини тақозо қилади. Бир тармоқда яратилган маҳсулот бошқа тармоқда истеъмол қилинади ёки пировард маҳсулотга айлантирилиб, ўз истеъмолчисини топади. Масалан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларнинг кўпчилик қисми (пахта, ғалла, пилла, сут ва ҳ.к.) саноатнинг тегишли тармоқларида қайта ишланиб, пировард маҳсулотга айлантирилади ва истеъмолчилик товарлари бозорига чиқарилади. Ўз навбатида саноатнинг ишлаб чиқариш воситалари яратадиган соҳаларнинг маҳсулотлари халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари (қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва ҳ.к.)да унумли истеъмол қилинади. Бу уларнинг бир-бирига боғлиқликда ривожланишини тақозо қилади. Тармоқлараро мутаносибликларга саноат билан қишлоқ хўжалиги ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари ўртасидаги мутаносибликлар мисол бўлади.
3. Тармоқ ичидаги мутаносибликлар. Тармоқлараро мутаносиблик ва миллий ишлаб чиқариш даражасидаги мувозанатлик тармоқлар ичидаги мутаносиблик орқали таъминланади. Тармоқлар ичидаги мутаносиблик алоҳида олинган тармоқ таркибидаги соҳа ва ишлаб чиқаришлар ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди. Масалан, саноатнинг ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол буюмлари ишлаб чиқарадиган соҳалари, қишлоқ хўжалигининг дехқончилик ва чорвачилик соҳалари ўртасидаги мутаносибликлар ва ҳ.к. Шу билан бирга таъкидлаб ўтилган соҳаларнинг ичидаги таркибий бўлинмалар ўртасида ҳам боғлиқлик бўлиши зарур. Масалан, саноатнинг қазиб олиш ва қайта ишлаш тармоқлари, чорвачиликнинг сут ва гўшт ишлаб чиқариш соҳалари ўртасида ва бошқалар
4. Ҳудудий (территориал) мутаносибликлар. Иқтисодий ривожланиш мамлакат айрим ҳудудлари ўртасидаги боғлиқликни ҳам тақозо қилади. Юзаки қараганда ҳудудлар ўртасидаги мутаносибликларнинг мамлакат иқтисодий ривожидаги роли тўлиқ намоён бўлмайди. Лекин алоҳида ҳудудий бўлинмалар (вилоят, туман, шаҳар ва бошқа ҳудудий бирликлар)нинг бир-бирига иқтисодий ва ташкилий жиҳатдан боғлиқлиги, ихтисослашиш, ишлаб чиқариш кооперацияси ва коммуникация нуқтаи-назаридан қаралса, бу боғлиқликнинг аҳамияти яққол кўринади.
5. Давлатлараро мутаносибликлар. Бу мутаносибликни икки ҳолат тақозо қилади. Биринчидан, дунёнинг кўпчилик мамлакатлари халқаро меҳнат тақсимоти орқали бир-бири билан боғланган, иккинчидан, шу боғлиқлик орқали миллий ишлаб чиқаришнинг бир қисми чет элликлар томонидан харид қилинади ёки миллий ишлаб чиқарувчилар ўз истеъмолининг бир қисмини четдан келтирилган маҳсулотлар ҳисобига қондиради. Бу боғлиқлик қанчалик катта бўлса, соф экспорт ҳажми орқали макроиқтисодий мувозанатликка шунчалик кучли таъсир кўрсатади.
Қараб чиқилган мутаносибликларга эришиш орқали миллий ишлаб чиқаришнинг мувозанатли ривожини таъминлаб боришдан қуйидагилар кўзда тутилади:
- мамлакатда мавжуд бўлган иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланган ҳолда жамиятнинг эҳтиёжларини тўлароқ қондириб бориш;
- тўла бандлиликка эришиш, яъни меҳнат қилишга лаёқатли бўлган ва ишлашни хоҳлаганларни тўлиқ ва самарали иш билан таъминлаш;
- нарх-навонинг нисбий барқарорлигига эришиш ва уни инфляция таъсиридан холи қилиш;
- иқтисодиётнинг бир маромда ўсиб боришини етарли даражада инвестиция билан таъминлаш ва муомаладаги пул массасига боғлаб бориш;
- экспорт ва импортни мувофиқлаштириш асосида ташқи савдо балансининг фаоллигига эришиш.
Бу мақсадлар фақатгина уларга интилиш бўлиб, бунга эришиш муқаррар эканлигини билдирмайди. Чунки мутлоқ мувозанатга эришиш мумкин эмас, у бузилиб ва қайтадан тикланиб туриши орқали иқтисодий ўсиш нотекис боради.
2008 йилда, Президентимизнинг таъкидлашича, «Макроиқтисодий барқарорлик, ишлаб чиқаришнинг изчил ва мутаносиб ўсиш суръатларини таъминлаш, жалб этилаётган инвестицияларни кўпайтириш ҳисобидан таркибий ўзгаришларни қатъий давом эттириш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш – биз учун бош вазифа бўлиб қолади»[45].
2. Иқтисодий мувозанат, уни таъминлаш шарт-
шароитлари ва аниқлаш усуллари
Иқтисодиёт барқарор ривожланиши учун унинг турли томонлари ўртасида маълум мувозанат бўлишини тақозо қилади.
Иқтисодий мувозанат деб иқтисодий жараёнлар, ҳодисаларнинг икки ёки бир неча томонининг бир–бирига тенг келган ҳолатига айтилади. Шунинг учун ҳам бутун иқтисодиётнинг мувозанати тўғрисида гап борганда энг аввало ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги тенглик эътиборга олинади.
Макроиқтисодиётда иқтисодий мувозанатнинг шаклланиш жараёни, уни таъминлаш анча мураккаб ва зиддиятли. Чунки у ўз ичига хусусий ва умумий тавсифдаги бир қатор мувозанатлар тизимини олади.
Хусусий мувозанат — бу иккита ўзаро боғлиқ бўлган иқтисодий кўрсаткичлар ёки иқтисодиёт томонларининг миқдоран тенг келиши. Хусусий мувозанат ишлаб чиқариш ва истеъмол, аҳолининг сотиб олиш лаёқати ва товар таклифи масалалари, бюджет даромадлари ва харажатлари, алоҳида товарларга талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанат кўринишида намоён бўлади. Бу мувозанатлар ичида Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаб ўтганларидек:«...ички бозорда талаб билан таклиф ўртасида мутаносибликка эришиш, яъни чиқарилган пул миқдори билан унга сотиб олинадиган моллар салмоғи ўртасида тўғри нисбатни таъминлаш ғоят катта роль ўйнайди».1
Умумий мувозанат жамият барча эҳтиёжлари ва миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзаро тенг келишини билдиради. Умумий иқтисодий мувозанат бозор шароитида, аввало, ялпи талаб ва ялпи таклифнинг тенг келишида кўринади. Бу нафақат истеъмол неъматларига, балки ишлаб чиқариш воситаларига, ишчи кучига ҳамда барча иқтисодий фаолият натижаларига умумий талаб ва таклифнинг мувофиқ келишидир.
Умумий иқтисодий мувозанат бир қатор шарт-шароитларни тақозо этади.
Биринчидан, бу ижтимоий мақсадлар ва иқтисодий имкониятларнинг мос келишидир.
Иккинчидан, иқтисодий мувозанат мамлакатдаги барча иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланадиган хўжалик механизмини тақозо қилади.
Учинчидан, мувозанатли ишлаб чиқаришнинг умумий таркибий тузилиши истеъмолнинг таркибий тузилишига мос келиши лозимлигини билдиради.
Тўртинчидан, иқтисодиётда мувозанатнинг умумий шарт-шароитлари бўлиб бозор мувозанати, яъни барча асосий бозорлар (товарлар, ресурслар, ишчи кучи ва ҳоказолар)да талаб ва таклиф мувозанатга эришиши хизмат қилади.
Макродаражада умумий иқтисодий мувозанат – бу мамлакат бутун иқтисодиётнинг мутаносиблигидир. Бу барча соҳалар, тармоқлар, хўжаликларнинг меъёрида ривожланишини таъминлайдиган иқтисодий фаолиятнинг барча қатнашчилари ҳамда барча бозордаги ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тақозо қиладиган мувозанатлар тизимини ўз ичига олади (1-чизма).[46]
Иқтисодий мувозанат даражасини аниқлашда асосан иккита ўзаро боғлиқ усулдан фойдаланилади: 1) ялпи сарфлар ва ишлаб чиқариш ҳажмини таққослаш усули; 2) жамғарма ва инвестицияларни таққослаш усули.
Ялпи сарфлар ва ишлаб чиқариш ҳажмини таққослаш учун ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг миқдорий кўрсаткичи сифатида соф миллий маҳсулот (СММ), иқтисодиётда ялпи сарфлар сифатида истеъмол ҳажми ва соф инвестиция сарфларининг умумий суммаси (С+In) олинади. Мазкур моделда ялпи инвестициялар ўрнига соф инвестициялар кўрсаткичидан фойдаланиш ишлаб чиқариш умумий ҳажмини ифодалашда ЯИМ ўрнига СММнинг қўлланиши билан изоҳланади. Иқтисодий мувозанат даражасини таҳлил қилиш жараёнини соддалаштириш мақсадида ялпи сарфлар таркибидаги давлат (G) ҳамда чет эл омили (Xn) эътиборга олинмайди.
|
1-чизма. Иқтисодий мувозанатнинг мазмуни ва таркибий тузилиши.
Иқтисодиётнинг мувозанатли даражаси бу ишлаб чиқаришнинг шундай ҳажмики, у ишлаб чиқариш мазкур ҳажмини сотиб олиш учун етарли умумий сарфларни таъминлайди. Бошқача айтганда, соф миллий маҳсулот мувозанатли даражасида ишлаб чиқарилган товарларнинг умумий миқдори (СММ) харид қилинган товарлар умумий миқдорига (С+In) тенг бўлади (2-чизма).
Ялпи харажатлар,
С+In
(С+In=СММ)
С+In
С
Е Рецессион
(С+In)Е фарқ
Инфляцион
фарқ
In
45°
СММЕ Реал ишлаб чиқариш ҳажми, СММ
2-чизма. Иқтисодий мувозанат даражасини аниқлашнинг ялпи сарфлар ва ишлаб чиқариш ҳажмини таққослаш усули.
Чизмадан кўринадики, ялпи сарфлар ҳамда ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги тенглик ушбу кўрсаткичлар жойлашган ўқларнинг ўртасидан 45° бурчак остида ўтувчи тўғри чизиқ орқали ифодаланади. Ҳақиқатан ҳам бу тўғри чизиқнинг ҳар қандай нуқтасидан чиқарилган ётиқ ва тик йўналишдаги чизиқлар тенг миқдорларни кўрсатади. С чизиғи эса истеъмол сарфлари миқдорини акс эттириб, даромад (яъни СММ) ҳажми ошиб бориши билан унинг даражаси ҳам ўсиб боради. Ялпи сарфлар (С+In) чизиғини ҳосил қилиш учун истеъмол сарфларининг (С) турли ҳажмига мос тушувчи соф инвестициялар (In) миқдори қўшиб борилади. Бу ўринда тадбиркорлар томонидан амалга ошириш кўзда тутилаётган инвестициялар ҳажми даромад даражасига боғлиқ эмас, деб қабул қилинади. Шу сабабли ялпи сарфлар чизиғи истеъмол сарфлари чизиғидан In миқдорига тенг узоқликда жойлашади.
Чизмада иқтисодий мувозанатга Е нуқтада эришилади, яъни айнан шу нуқтада ишлаб чиқарилган соф миллий маҳсулот ҳажми (СММЕ) истеъмол қилинган маҳсулот ҳажмига (С+In)Е тенг келади.
Тўла бандлик шароитида ялпи сарфлар СММ ҳажми билан мос келмаслиги мумкин. Бу мос келмаслик чизмада рецессион ёки инфляцион фарқ кўринишида ифодаланган. Ялпи сарфларнинг СММ ҳажмидан кам бўлган миқдори рецессион фарқ, ялпи сарфларнинг СММ ҳажмидан ортиқча бўлган миқдори инфляцион фарқ дейилади.
Жамғарма ва инвестицияларни таққослаш усулининг моҳияти шундаки, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳар қандай ҳажми шунга мос даромад ҳажмини беради. Бироқ аҳоли бу даромаднинг бир қисмини истеъмол қилмасдан жамғармага қўйиши мумкин. Жамғарма “сарфлар — даромадлар” оқимидан потенциал сарфларни олиб қўйиш ҳисобланади. Бунда жамғармага қўйилган маблағ инвестициялар билан тўлиқ қопланса, ялпи сарфлар ишлаб чиқариш ҳажмига тенг бўлади (3-чизма).
Жамғарма (S) ва
инвестиция (In)
S
In
СММЕ Реал ишлаб чиқариш ҳажми,
СММ
3-чизма. Иқтисодий мувозанат даражасини аниқлашнинг жамғарма ва инвестицияларни таққослаш усули.
Инвестицион сарфларнинг кўпайиши ишлаб чиқариш ҳажми ва даромад даражасининг ўсишига олиб келади. Бу ўзаро натижа мультипликатор самараси билан изоҳланади. Мультипликатор тушунчаси «кўпайтирувчи» деган маънони англатади. Мультипликатор самарасининг моҳияти инвестиция ҳажмининг ўсиши жамият миллий даромадининг унга нисбатан кўпроқ ўсишига олиб келиши орқали ифодаланади.
Мультипликатор самараси — бу соф миллий маҳсулот ўзгаришининг инвестиция сарфларидаги ўзгаришга нисбати:
.
Ёки, мультипликатор коэффициентини қуйидагича ифодалаш ҳам мумкин:
.
Бундан келиб чиққан ҳолда:
Инвестицион сарфлардаги ўзгаришдан ташқари истеъмол, давлат хариди ёки экспортдаги ўзгаришлар ҳам мультипликатор самарасига таъсир кўрсатади.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, жамғарма ва инвестиция даражаси ҳам ўзига хос чегараларга эга бўлиб, бу борада классик ва кейнсча қарашлар тафовутланади. Классик назария қарашларига кўра, жамғарма инвестиция манбаи бўлиб, жамғармага нисбатан мойилликнинг юқори даражаси муқаррар равишда иқтисодиётнинг юксалишига олиб келади.
Кейнсча назария эса классик талқинга қарши чиқиб, иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда бу жараён ўзгача кечиши таъкидланади. Чунки, ривожланган мамлакатларда жамғармага бўлган интилиш инвестициялашга бўлган интилишдан жадалроқ бориб, у қуйидаги сабаблар билан изоҳланади:
биринчидан, юқори фойда келтирувчи капитал қўйилмаларнинг муқобил имкониятлари қисқариб боради. Натижада капитал жамғаришнинг ўсиши билан унинг амал қилишининг кейинги қўшилган самарадорлиги пасайиб боради;
иккинчидан, ривожланган мамлакатларда даромадларнинг ўсиши билан жамғарманинг улуши ошиб боради. Шунга кўра, жамғарма ҳажми инвестиция сарфлари ҳажмидан ошиб кетса, жамғарма эгалари муваффақиятсизликка дучор бўладилар. Бу ҳолатни иқтисодий адабиётларда «тежамкорлик парадокси» тушунчаси орқали изоҳланади.
Бу парадокснинг моҳияти шундан иборатки, инвестициялар назарий жиҳатдан автоном ва ҳосилавий инвестицияларга ажратилиб, автоном инвестициялар миллий даромад ҳажми ва унинг ўзгаришига боғлиқ бўлмаса, ҳосилавий инвестициялар миллий даромаднинг ўзгаришига ҳам боғлиқ бўлади. Айнан автоном инвестицияларга қўшимча равишда ўсиб борувчи ҳосилавий инвестициялар иқтисодий ўсишни кучайтириши, уни жадаллаштириши натижасида акселератор самараси рўй беради («акселератор» тушунчаси жадаллаштирувчи деган маънони англатади).
Ҳосилавий инвестицияларнинг иқтисодий табиатидаги ўзига хослик шундаки, у миллий даромаднинг ўсишига қанчалик узвий боғлиқ бўлса, унинг қисқаришига ҳам шу даражада таъсирчан бўлади. Яъни, иқтисодиётдаги даромадларнинг қисқариши ҳосилавий инвестицияларнинг ундан ҳам тезроқ қисқаришига олиб келади. Натижада иқтисодиётда ишлаб чиқариш ресурсларининг бандлилик даражаси пасаяди. Бундай шароитда жамғармага бўлган мойилликнинг ўсиши ўз навбатида истеъмолга бўлган мойилликнинг пасайишини англатади. Истеъмол сарфларининг қисқариши эса мавжуд товар ва хизматларнинг сотилмай қолишига, яъни ишлаб чиқариш заҳирасининг кўпайишига олиб келади. Оқибатда янги капитал қўйилмалар амалга оширилмайди, ишлаб чиқариш қисқаради, ишсизликнинг ўсиши ва даромадларнинг пасайиши рўй беради. Аҳоли томонидан жамғарманинг ҳаддан ортиқ кўпайтириб юборилиши оқибатида келиб чиқувчи салбий жараёнлар, яъни - «тежамкорлик парадокси» шундай тарзда намоён бўлади. Мазкур жараённи қуйидаги чизма орқали ҳам кўриб чиқиш мумкин (4-чизма):
Чизманинг ётиқ ўқида миллий даромад, тик ўқида эса жамғарма ва инвестициялар ҳажми жойлаштирилган бўлиб, F чизиғи иқтисодиётдаги тўла бандлик шароитида миллий даромад ҳажмини ифодалайди.
Эътибор берилса, чизмадаги инвестиция сарфлари чизиғи ётиқ ўққа параллел эмас, балки ўсиб борувчи кўринишда намоён бўлмоқда. Бу эса, автоном инвестициялардан фарқли ўлароқ, ҳосилавий инвестицияларнинг миллий даромад ҳажмига боғлиқлигини кўрсатади.
S,I F
S1
S
Е1 Е I
Е0
0
N1 N Миллий даромад
4-чизма. «Тежамкорлик парадокси».
Чизмадан кўринадики, иқтисодиётдаги жамғарма ҳажми S дан S1 га қадар ўсмоқда. Натижада жамғарманинг инвестиция билан мувозанат нуқтаси Е дан Е1 га кўчди. Бироқ, бу ўсиш Е нуқтадаги миллий даромад ҳажми 0N нинг Е1 нуқтадаги 0N1 ҳажмига қадар қисқаришига олиб келди. Тегишли равишда инвестиция ҳажми ҳам EN даражадан E1N1 даражага қадар қисқарди. Е1Е0Е нуқталарини туташтириш натижасида ҳосил бўлувчи учбурчак юзаси жамғарма ҳажмининг ўсиши натижасида инвестиция имкониятларининг қисқаришини, ЕЕ0 кесма эса инвестицияларнинг қисқаришини кўрсатади. Айнан шу ҳолат, яъни жамғармаларнинг ўсиши натижасида инвестицияларнинг қисқариши «тежамкорлик парадокси» моҳиятини намоён этади.
Иқтисодий мувозанатлик даражасини аниқлашда юқоридаги усуллардан ташқари баланс усулидан ва харажат ва натижаларни таққослаш усулидан ҳам фойдаланилади.
Баланс усулида тармоқлараро баланс, моддий, молиявий ва ишчи кучи балансларидан фойдаланилиб иқтисодиётдаги мувозанатлик даражасига баҳо берилади.
«Харажат ва натижа»ларни таққослаш усулида ишлаб чиқаришга қилинган иқтисодий ресурс харажатлари миқдори билан олинган маҳсулот ҳажмини таққослаш орқали мувозанат даражаси таҳлил қилинади.
3. Иқтисодий циклларнинг мазмуни ва асосий турлари
Узоқ муддатли иқтисодий ўсиш бир текис ва узлуксиз бормайди, у иқтисодий беқарорлик даврлари билан узилиб туради. Иқтисодий ўсиш кетидан доимо таназзул келиб туради. Вақти-вақти билан объектив қонунларнинг ўзгартириб бўлмайдиган таъсири остида такрор ишлаб чиқариш ҳаракатида узилишлар пайдо бўлиши ва уларнинг иқтисодиёт номутаносибликларининг кескин шаклда намоён бўлиши ҳолати иқтисодиётнинг циклли ривожланиши деб аталади.
Иқтисодий цикл деганда, одатда иқтисодиёт ривожланишининг бир ҳолатидан бошланиб, бирин кетин бир неча фазаларни босиб ўтиб, ўзининг дастлабки ҳолатига қайтиб келгунга қадар ўтган давр тушунилади. Иқтисодиётнинг ривожланишидаги ҳаракати бир цикл билан тўхтаб қолмайди, балки у тўхтовсиз тўлқинсимон ҳаракат сифатида давом этади. Циклли ҳаракат иқтисодий ўзгаришнинг муҳим омили, макроиқтисодий мувозанат унсурларидан бири бўлиб, миллий хўжалик турли таркибий қисмларининг амал қилишидаги нотекисликни, унинг ривожланишидаги инқилобий ва тадрижий босқичларнинг, иқтисодий тараққиётнинг алмашувини акс эттиради.
Иқтисодий цикл махсус фазалар орқали амалга ошади. Ҳар бир фаза иқтисодий ривожланишдаги муайян паллани ифодалаб, ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Одатда иқтисодий циклнинг инқироз, турғунлик, жонланиш, юксалиш фазалари ажратиб кўрсатилади. Ана шу фазаларнинг ҳар бири ривожланиши жарёнида навбатдаги фазага ўтиш учун шароит юзага келади.
Иқтисодий циклнинг дастлабки фазаси инқироздан бошланиб, у ишлаб чиқаришнинг пасайишида ифодаланади.
Инқироздан кейин турғунлик фазаси бошланиб, у нисбатан узоқроқ давом этади. Бу фазада ишлаб чиқариш даражасининг барқарорлиги таъминлансада, у инқироз бошланишидан олдинги даражага нисбатан анча паст бўлади. Нархларнинг пасайиши тўхтаб, ссуда фоизлари пасаяди, товар заҳиралари барқарорлашади. Бироқ ишсизликнинг юқори даражаси сақланиб қолади. Турғунлик фазаси давомида иқтисодий фаоллик жонланиши учун шароитлар вужудга келиши ниҳоясига етади.
Жонланиш фазасида ишсизлик даражаси бир оз қисқариб, ишлаб чиқариш даражаси секин-аста ўсиб боради. Нархлар ҳам аста кўтарилиб, ссуда фоизи ўса бошлайди. Иқтисодиётнинг бандлик даражасининг ортиши ва фойда ҳажмининг тезлик билан ўсиши жонланиш фазасининг юксалиш босқичига ўсиб ўтишига имконият яратади. Янги цикл юксалишнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланади.
Юксалиш фазасида ишчи кучига бўлган талабнинг кенгайиши ишсизликнинг бирмунча камайишига ҳамда иш ҳақининг ўсишига олиб келадики, бунинг оқибатида истеъмол товарларига тўловга қодир талаб кенгаяди. Пировард талабнинг ошиши, ўз навбатида, истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи тармоқларга, бозорни кенгайтиришга жадал туртки беради. Рақобат ва фойда кетидан қувиш оқибатида номутаносибликларнинг тўпланиб боришидан иборат занжирли реакция тезлашади. Бу билан янги инқироз муқаррар бўлиб қолади.
Алоҳида иқтисодий цикллар бир-биридан давомийлиги ва интенсивлиги бўйича кескин фарқланади. Шунга қарамай, уларнинг ҳаммаси бир хил фазаларга эга бўлади. Бироқ бу фазалар турли тадқиқотчилар томонидан турлича номланади. Масалан, юқорида кўриб чиқилган иқтисодий циклнинг фазалари классик тавсифга эга бўлиб, уларни қуйидаги 5-чизма орқали ифодалаш мумкин.
Миллий
маҳсулот
ҳажми юксалиш
инқироз
юксалиш
жонланиш
инқироз турғунлик
жонланиш
турғунлик
Вақт
5-чизма. Иқтисодий цикл фазаларининг классик жиҳатдан ифодаланиши.
Ҳозирги замон иқтисодий фанида иқтисодий циклнинг 1380 дан ортиқ турлари мавжудлиги таъкидланади.1 Қуйидаги 6-жадвалда уларнинг кўпчилик иқтисодчилар томонидан тан олинган энг асосий турлари ифодаланган.
6-жадвал. Циклларнинг асосий турлари
Цикл турлари |
Циклнинг давомийлиги |
Асосий хусусиятлари |
Китчин цикли |
2–4 йил |
Заҳиралар миқдори ® ЯММ, инфляция, бандликнинг тебраниши, тижорат цикллари |
Жуглар цикли |
7–12 йил |
Инвестицион цикл ® ЯММ, инфляция ва бандликнинг тебраниши |
Кузнец цикли |
16-25 йил |
Даромад ® иммиграция ® уй-жой қурилиши ® ялпи талаб ® даромад |
Кондратьев цикли |
40-60 йил |
Техника тараққиёти, таркибий ўзгаришлар |
Форрестер цикли |
200 йил |
Энергия ва материаллар |
Тоффлер цикли |
1000-2000 йил |
Цивилизацияларнинг ривожланиши |
Китчин цикли заҳиралар цикли деб ҳам номланади. Бунда Жозеф Китчин (1926 й.) ўзининг эътиборини товар заҳираларининг ҳаракат чоғидаги молиявий ҳисоблар ва сотиш нархларини таҳлил қилиш асосида 2 йилдан 4 йилгача давр давомидаги қисқа тўлқинларни тадқиқ қилишга қаратади. Айниқса у циклнинг давомийлигини жаҳондаги олтин заҳираларининг тебранишлари билан боғлаб, уни 3 йилу 4 ойга тенг, деб ҳисоблайди. Бироқ қисқа муддатли цикллар сабабларининг бундай изоҳи бугунги кунда кўпчилик иқтисодчиларни қониқтирмайди.
Жуглар цикли «бизнес-цикл», «саноат цикли», «ўртача цикл» ва «катта цикл» каби номлар билан ҳам аталади. Олдинги даврларда иқтисодий фан 7-12 йиллик циклларни ажратиб кўрсатганлиги туфайли, айнан шу цикл Франция, Англия ва АҚШда фоиз ставкалари ва нархдаги тебранишларни асосий таҳлил қилиш асосида саноат циклининг табиатини ўрганишга катта ҳисса қўшган Клемент Жуглар (1819-1905 йй.) номи билан аталади.
Биринчи саноат цикли 1825 йили Англияда металлургия ва бошқа етакчи тармоқларда машинали ишлаб чиқариш ҳукмрон мавқени эгаллаган даврда кузатилади. 1836 йилдаги инқироз дастлаб Англияда бошланиб, кейин АҚШга ҳам тарқалади, 1847-1848 йилларда АҚШ ва қатор Европа давлатларида бошланган инқироз, туб моҳиятига кўра биринчи жаҳон саноат инқирози бўлган.
Агар XIX асрда саноат цикли 10-12 йилни ташкил қилган бўлса, ХХ асрда унинг давомийлиги 7-9 йил ва ундан ҳам кам давргача қисқарган.
АҚШ ва Европанинг ривожланган давлатлари ХХ асрда 12 та саноат циклини бошдан кечирган бўлиб, улардан еттитаси иккинчи жаҳон урушидан кейин рўй берган.
Кузнец цикли кўп ҳолларда «қурилиш цикли» деб ҳам номланиб, 20 йилгача бўлган иқтисодий тебранишлар билан аниқланади. Саймон Кузнец ўзининг «Миллий даромад» (1946 й.) номли китобида, миллий даромад, истеъмолчилик сарфлари, ишлаб чиқариш мақсадидаги ускуналар, ҳамда бино ва иншоотларга ялпи инвестициялар кўрсаткичларида 20 йиллик ўзаро боғлиқ тебранишлар мавжуд бўлишини аниқлайди. 1955 йилда америкалик иқтисодчининг хизматларини тан олиш рамзи сифатида саноат циклини Кузнец цикли деб номлашга қарор қилинади.
Кондратьев цикли «узоқ тўлқинлар» цикли деб ҳам аталади. Цикллиликнинг бу назариясини ишлаб чиқишга рус олими Н.Д.Кондратьев катта ҳисса қўшади. Унинг тадқиқоти Англия, Франция ва АҚШнинг 100-150 йил давомидаги ривожланишини қамраб олади. Бунда у иқтисодий ўсишнинг кўп омилли таҳлилини ўтказиб, яъни товар нархлари капитал учун фоиз, номинал иш ҳақи, ташқи савдо айланмаси каби макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўртача даражасини умумлаштириш натижасида бир қатор катта циклларни ажратиб кўрсатади.
I-цикл: 1787-1814 йиллар - кўтарувчи тўлқин; 1814-1851 йиллар - пасайтирувчи тўлқин.
II-цикл: 1844-1851 йиллар - кўтарувчи тўлқин; 1870-1896 йиллар - пасайтирувчи тўлқин.
III-цикл: 1896-1920 йиллар - кўтарувчи тўлқин.
Кондратьев циклининг давомийлиги ўртача 40-60 йилни ташкил қилади ва унинг асосий хусусияти техника тараққиёти ҳамда таркибий ўзгаришларни ўзида акс эттириши ҳисобланади.
Кондратьев биринчи катта циклнинг юксалиш фазасини Англиядаги саноат революцияси, иккинчисини - темир йўл транспортининг ривожланиши, учинчисини – электр энергияси, телефон ва радионинг кашф этилиши, тўртинчисини - автомобил саноатининг ривожланиши билан боғлайди. Ҳозирги замон тадқиқотчилари бешинчи циклни электроника, ген инженерлиги ва микропроцессорлар ривожланиши тақозо қилишини кўрсатади.
Иқтисодий цикл барча томонлари билан намоён бўлиб, амалда иқтисодиётнинг ҳамма соҳаларига сезиларли таъсир кўрсатади. Иқтисодиёт таркибий қисмларнинг ўзаро боғлиқлиги сабабли унинг ҳеч бир соҳасига инфляция тўлқини ёки турғунликнинг ноҳуш оқибатларидан четда қолмайди. Аммо шуни эътиборга олиш зарурки, иқтисодий цикл алоҳида шахслар турмуш даражаси ва корхоналар иқтисодий фаоллигига турли даражада таъсир кўрсатади.
4. Инқирозларнинг мазмуни ва турлари
Циклли ривожланишнинг дастлабки ва асосий фазаси инқироз ҳисобланади. Инқироз бир циклни ниҳоясига етказиб, яна муқарар равишда инқироз билан тугайдиган янгисининг бошланишига асос солади; инқироз вазиятида асосий капиталнинг ортиқча жамғарилиши унинг ҳамма функционал шаклларида намоён бўлади.
Инқироз фазасида ишлаб чиқариш ва бандлилик қисқаради, аммо нархлар пасайиш тамойилига берилмайди. Бу фазанинг қуйи нуқтасида ишлаб чиқариш ва бандлилик ўзининг энг паст даражасига тушиб кетиши орқали тавсифланади. Шунга кўра, иқтисодий инқироз деб ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин тушиб кетишига айтилади.
Инқирознинг сабаби шундан иборатки, жамиятда ишлаб чиқарилган товарлар массаси тўловга қобил талабга мос келмай (ундан ошиб кетади ёки кам бўлади) қолади. Натижада ишлаб чиқаришнинг бир қисми тўхтаб қолади, товарлар ишлаб чиқариш камаяди, ишлаб чиқаришнинг ўсиш даври унинг тушкунлиги билан алмашинади. Иқтисодиётнинг ўсиши инфляция, яъни нарх даражасининг асоссиз равишда кескин кўтарилиши сабабли орқага кетади. Шундай даврлар ҳам бўладики, бунда иқтисодий ўсиш бандлилик ва ишлаб чиқаришнинг паст даражасига ўрин беради, айрим ҳолларда нарх даражасининг кўтарилиши билан бирга ишсизлик ҳам кескин ўсади. Қисқача айтганда, иқтисодий ўсишнинг узоқ муддатли тамойиллари ҳам ишсизлик, ҳам инфляция оқибатида узилиб қолади ва мураккаблашади. Инқирозларнинг асосий сабаби – такрор ишлаб чиқаришдаги беқарорлик ва номутаносибликлардир. Бу аввало ишлаб чиқариш ва унинг натижаларини ўзлаштириш ўртасидаги номутаносиблик бўлиб, у турли ишлаб чиқариш усуллари ва иқтисодий тизимнинг ҳар хил нусхаларида турли шаклларида намоён бўлади.
Ишлаб чиқариш билан истеъмол, талаб ва таклиф ўртасидаги вақти-вақти билан юзага келиб турадиган номутаносибликлар ҳам иқтисодий инқирозларнинг юзага чиқиш имкониятини сақлайди.
Ривожланган товар хўжалиги пайдо бўлгунга қадар ишлаб чиқаришнинг кескин қисқариши одатда табиий офатлар (қурғоқчилик, тошқинлар ва ҳ.к.) ёки урушлар ва улар келтирадиган вайронагарчиликлар билан боғлиқ бўлган. Йирик машинали ишлаб чиқаришга ўтилган даврдан кейинги вақти-вақти билан иқтисодиётни ларзага солиб турувчи иқтисодий инқирозлар ижтимоий такрор ишлаб чиқаришга циклик тавсифни касб этади. Инқирозлар турли-туман тарзда рўй берсада, уларни умумий, ўхшаш томонларини назарда тутиб, гуруҳларга ажратиш мумкин.
1. Хўжалик тизимида мувозанатнинг бузилиши миқёсига кўра инқирозларни умумий ҳамда айрим соҳаларда юз берадиган инқирозларга бўлиш мумкин. Умумий инқирозлар бутун миллий хўжаликни қамраб олса, иккинчиси қисман, яъни айрим соҳалар ёки тармоқлардаги танглик сифатида рўй беради.
Айрим соҳалардаги инқирозларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Пул-кредит соҳасидаги инқироз – мамлакат пул-кредит тизимининг танг аҳволга тушиши бўлиб, бунда тижорат ва банк кредити кескин қисқаради, қимматли қоғозлар курси, банк фоизи тушиб кетиши натижасида банклар синиб, ялпи ҳолда банкротликка учрайдилар.
Валюта инқирози - бу миллий валюта обрўсининг тушиб кетиши, банкда валюта заҳирасининг тугаб, миллий валюта курсининг кескин пасайиши ҳолати.
Биржа инқирози – биржада қимматли қоғозлар курсининг тезда тушиб кетиши, уларни эмиссия қилишнинг қисқариши, фонд биржалари фаолиятидаги чуқур тушкунлик, танглик ҳолати.
Атроф-муҳитни, энг аввало инсон соғлиғини йўқотиш, умрини қисқартиришга олиб келадиган даражадаги вазиятни вужудга келишида ифодаланувчи инқироз экологик инқироз дейилади. У саноатнинг шиддатли тарзда ўсишига йўл қўймайди.
Тармоқлар инқирози – миллий хўжаликнинг бирон-бир тармоғини қамраб, ишлаб чиқаришнинг таркибий ўзгариши ёки нормал хўжалик алоқаларининг бузилиши туфайли юз берувчи инқироз.
Ишлаб чиқаришнинг айрим соҳалари билан тармоқлар ривожланиши ўртасидаги чуқур номутаносибликлар оқибатида келиб чиқувчи инқирозлар таркибий инқирозлар дейилади.
Таркибий инқирозлар билан иқтисодий тебранишлар ва шу жумладан иқтисодий фаолликнинг мавсумий тебранишлари ҳам мавжуд бўлади. Масалан, байрамлар арафасидаги харид қилиш, истеъмолчилик товарларининг фаоллик суръатида, асосан чакана савдода сезиларли ҳар йиллик тебранишларга олиб келади. Қишлоқ хўжалиги, автомобиль саноати, қурилиш ҳам қандайдир даражада мавсумий тебранишларга дучор бўлади.
Иқтисодий фаоллик иқтисодиётдаги узоқ муддатли тамойилларга, яъни узоқ муддатли давр, масалан, 25, 50 ёки 100 йил давомида иқтисодий фаолликни ортиши ёки пасайишига боғлиқ. Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, айрим мамлакатларда (масалан АҚШ) узоқ муддатли тамойил сезиларли иқтисодий ўсиш билан тавсифланса, бошқалари учун иқтисодий ўсишнинг секинлашуви хос.
Иқтисодий фаолликнинг тебранишини тушунтирувчи кўплаб қарашлар мавжуд бўлишига қарамасдан кўпчилик иқтисодчилар, ишлаб чиқариш ва бандлик даражасини бевосита аниқловчи омил умумий ёки ялпи сарфлар даражаси ҳисобланади, деб тасдиқлайди.
Қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий инқирозлар аграр инқирозлар деб аталади. Аграр инқирозлар қуйидаги шаклларда намоён бўлади: 1) қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг нисбий ортиқча ишлаб чиқарилиши, унинг сотилмай қолган жуда катта заҳираларининг тўпланиши; 2) нархларнинг пасайиши, даромадлар ва фойдаларнинг камайиши; 3) фермерларнинг оммавий равишда хонавайрон бўлиши, уларнинг қарзларининг ортиши; 4) қишлоқ аҳолиси ўртасида ишсизларнинг кўпайиши.
Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқариш ўзига хос хусусиятларга эга бўлганлиги сабабли, аграр инқирозлар ўзига хос тавсиф касб этади. Аграр инқирозлар саноат циклларига қараганда одатда анча узоқроққа чўзилиб боради. Биринчи аграр инқироз XIX асрнинг 70-йилларида бошланиб, ҳар хил шаклларда 90-йиллар ўртасигача давом этган эди.
Биринчи жаҳон урушидан кейин, аҳолининг харид қобилияти жуда пасайиб кетган шароитда, 1920 йил баҳорида кескин аграр инқироз бошланиб кетди ва иккинчи жаҳон урушининг бошланишга қадар давом этди. Учинчи аграр инқироз 1948 йилдан бошланиб, 80-йилларгача давом этди.
Аграр инқирозларнинг чўзилиб кетишининг асосий сабаблари қуйидагилар: а) ерга хусусий мулк монополияси шароитида, у қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг ривожланишида саноатга нисбатан орқада қолишни тақозо этади; б) ер рентасининг мавжуд бўлиши ва унинг узлуксиз суръатда ўсиб бориши. Ер рентасининг, аввало абсолют рентанинг кўпайиши қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қимматлаштириб юборади, бунинг натижасида уни сотиш қийинлашади; в) кўплаб майда деҳқон хўжаликларининг мавжуд бўлиши. Майда ишлаб чиқарувчилар хўжаликни асосан ўзи ва оиласи учун зарур тирикчилик воситаларини топиш мақсадида юритади. Инқироз шароитида ҳам улар ишлаб чиқаришни қисқартира олмайдилар. Тирикчиликларини ўтказиш ва ижара ҳақини тўлаш учун ишлаб чиқаришни илгариги миқиёсларда олиб бораверади. Бу ҳол қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ортиқча ишлаб чиқаришни яна ҳам кўпайтириб юборади.
2. Иқтисодиётда мувозанатнинг бузилишини мунтазам ёки аксинча тарзда юз беришига кўра даврий, оралиқ, номунтазам инқирозларга ажратиш мумкин.
Даврий инқирозлар маълум вақт мобайнида такрорланиб туради.
Оралиқ инқирозлар тўлиқ цикл буйича юз бермайди. Циклнинг бирон-бир фазасида тўхтатилади. Улар нисбатан унча чуқур бўлмай, қисқа муддат давом этади.
Номунтазам инқирозлар бирон-бир алоҳида сабабларга кўра юз беради. Масалан, табиий офат, сел, тўфон, қурғоқчилик туфайли иқтисодиётда танг аҳволга тушиш мумкин.
3. Такрор ишлаб чиқариш нисбатларининг бузилиши тавсифига кўра инқирозлар иккига: ортиқча ишлаб чиқариш ва тақчил ишлаб чиқариш инқирозларига бўлинади. Товарларни ортиқча ишлаб чиқариш инқирози турли наф келтирадиган неъматларни кўп ишлаб чиқариш, лекин уларни тўла сота олмасликда намоён бўлади.
Тақчил ишлаб чиқариш инқирози даврида мувозанат бузилиб, етишмовчилик натижасида танг аҳвол келиб чиқади. Шундай қилиб, иқтисодиётнинг танг аҳволга тушишига фақат ортиқча ишлаб чиқариш эмас, балки тақчил ишлаб чиқариш ҳам сабаб бўлади.
Асосий таянч тушунчалар:
Иқтисодий мувозанат - иқтисодий жараёнлар, ҳодисаларнинг икки ёки бир неча томонининг бир-бирига мос келиш ҳолати.
Хусусий мувозанатлик - бу иккита ўзаро боғлиқ бўлган иқтисодий кўрсаткичлар ёки иқтисодиёт томонларининг миқдоран тенг келиши.
Умумий мувозанатлик - иқтисодий жараёнлар, ҳодисаларнинг икки ёки бир неча томонининг, энг аввало ялпи талаб ва ялпи таклифнинг бир–бирига тенг келган ҳолати.
Рецессион фарқ - ялпи сарфларнинг соф миллий маҳсулот ҳажмидан кам бўлган миқдори.
Инфляцион фарқ - ялпи сарфларнинг соф миллий маҳсулот ҳажмидан ортиқча бўлган миқдори.
Мультипликатор самараси - бу соф миллий маҳсулотдаги ўзгаришнинг ялпи сарфлардаги ўзгаришга нисбати.
Иқтисодий мутаносиблик - иқтисодиётнинг турли томонлари ва соҳалари ўртасида миқдор ва сифат ўлчамларнинг мос келишлик даражаси.
Иқтисодий инқироз – ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин тушиб кетиши.
Иқтисодий цикл – ишлаб чиқаришнинг бир иқтисодий инқироздан иккинчиси бошлангунга қадар такрорланиб турадиган тўлқинсимон ҳаракати.
Турғунлик (депрессия) – ишлаб чиқаришнинг бир жойда депсиниб туришини англатувчи ҳамда иқтисодий фаоллик жонланиши учун шарт–шароитларнинг вужудга келишига имкон яратилувчи иқтисодий цикл фазаси.
Жонланиш – иқтисодий циклнинг ишлаб чиқаришнинг барқарор кенгайиб боришига ўтишини тавсифловчи фазаси.
Юксалиш – иқтисодий циклнинг иқтисодиётда тўлиқ бандликка эришилиши, ишлаб чиқаришнинг инқироздан олдинги даражадан ҳам ортиб кетиши ва тўловга лаёқатли талабнинг кенгайиб боришини тавсифловчи фазаси.
Таркибий инқирозлар – иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ва соҳалари ривожланиши ўртасидаги чуқур номутаносибликларни ифодаловчи иқтисодий ҳолат.
Аграр инқирозлар – қишлоқ хўжалигида рўй берадиган иқтисодий инқирозлар бўлиб, циклли тавсифга эга бўлмайди ва саноат циклларига қараганда анча узоқ давр давом этади.
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар:
1. Иқтисодий мувозанатлик, хусусий ва умумий мувозанатликларга тавсиф беринг. Уларга мисоллар келтиринг.
2. Қуйидаги икки усул, яъни: а) ялпи сарфлар ва ишлаб чиқариш ҳажмини таққослаш усули; б) жамғарма ва инвестицияларни таққослаш усули ёрдамида мувозанатли СММ графикда қандай аниқланишини тушунтиринг.
3. Мультипликатор самараси нима? Инвестицион сарфларнинг ўзгариши ва мультипликатор миқдори ўртасидаги боғлиқлик қандай? Агар жамғармага ўртача мойиллик 0; 0,4; 0,6 га тенг бўлса, мультипликатор қандай бўлади? Агар тадбиркор инвестициялари даражасини 8 млн. сўмга кўпайтирса, истеъмолга ўртача мойиллик эса 4/5 га тенг бўлса, СММ қандай ўзгаради?
4. Акселератор самараси нима ва у иқтисодий мувозанатга қандай таъсир кўрсатади?
5. Автоном ва ҳосилавий инвестицияларнинг фарқи нимада? Уларга таъсир этувчи омиллар ҳам фарқланадими?
6. Миллий иқтисодиётнинг мувозанатлик даражасига эришишда хусусий мутаносибликларнинг роли қандай? Мутаносибликнинг қандай турларини биласиз? Уларга қисқача таъриф беринг.
7. Макроиқтисодий барқарорлик нима? Унга эришиш йўллари қандай?
8. Республикада иқтисодиёт таркибий тузилишини қайта қуришларни қайси йўлларда амалга ошириш кўзда тутилган?
9. Макроиқтисодий барқарорлик нима? Унга эришиш йўллари қандай? Иқтисодий инқирозлар моҳияти нимада ифодаланади?
10. Иқтисодий циклнинг таърифини беринг ва унинг ҳар бир фазасининг ўзига хос белгиларини кўрсатинг.
11. Таркибий инқирозларни тушунтиринг. Циклли тебранишлар вужудга келишининг сабабларини кўрсатинг.
12. Аграр инқирозларнинг хусусиятларини баён қилинг.
13. Иқтисодий цикл асосий турларига тавсиф беринг ва муҳим белгиларини кўрсатинг.
14. Иқтисодий циклнинг оқибатларини баҳоланг.
16-МАВЗУ. Ялпи ишчи кучи, УНИНГ БАНДЛИГИ ва ишсизлик
Режа:
1. Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш ва унинг хусусиятлари
2. Ишчи кучи бозори. Ишчи кучи ялпи талаби ва ялпи таклифи нисбати
3. Ишсизлик ва унинг турлари. Ишсизлик даражасини аниқлаш
Иқтисодиётнинг барча соҳаларида, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг ҳамма фазаларида ишчи кучи энг фаол омил ҳисобланади. Чунки бошқа ҳамма омиллар ишчи кучи ёрдамида ҳаракатга келтирилади, уларнинг қийматлари сақлаб қолиниб, янги маҳсулотга ўтказилади, янги қиймат шу ишчи кучи томонидан яратилади.
Шунинг учун мамлакат миқёсида ялпи ишчи кучининг мазмунини, таркибини, ишчи кучи бозорини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Мавзу ишлаб чиқаришнинг шахсий омили ва жамиятнинг асосий ишлаб чиқарувчи кучи бўлган ишчи кучини такрор ҳосил қилиш ҳамда унинг хусусиятлари билан боғлиқ муаммоларни баён қилиш билан бошланади. Ишчи кучи бозори ва ишсизлик муаммоларини батафсил қараб чиқилади. Шунингдек, ишсизликнинг турлари ва унинг даражасини аниқлаш усуллари, ишсизларни ижтимоий ҳимоялаш каби масалаларга ҳам эътибор қаратилади.
1. Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш ва унинг хусусиятлари
Ишчи кучи – бу инсоннинг ақлий ва жисмоний қобилиятларининг йиғиндиси бўлиб, жамиятнинг асосий ишлаб чиқарувчи кучи ҳисобланади. Жамиятнинг миллий маҳсулоти ҳисобига ишлаб чиқаришнинг моддий-ашёвий омилларигина эмас, балки шахсий омили, яъни ишчи кучи ҳам такрор ишлаб чиқарилади.
Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш ёки уни такрор ишлаб чиқариш деганда энг аввало ўзининг ақлий ва жисмоний куч-қувватини ишлатиб, чарчаган ишчининг қобилиятини қайта тиклаши, яъни унинг овқатланиши, кийиниши, дам олиши ва маданий ҳордиқ чиқариши тушунилади. Бу эса ишчи учун оила, уй-жой ва бошқа шарт-шароитлар яратилиши билан боғлиқдир. Бундан ташқари ишчи ва хизматчиларнинг ҳозирги авлоди маълум вақт ўтиши билан қарийди. Уларнинг ўринларини босадиган ўринбосарлар ҳам тайёрланиши лозим бўлади. Бунинг учун эса ишчининг оиласи, бола-чақаси бўлиши лозим, уларнинг ўсиб-улғайиши, ўқиши, замон талабига жавоб берадиган ишчи кучи сифатида камол топиши учун ҳам шарт-шароит бўлиши зарур.
Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш жараёнини тадқиқ этиш унинг миқдорий ва сифат жиҳатларини ажратишни тақозо этади. Ишчи кучининг миқдори мамлакат аҳолисининг меҳнат фаолиятига лаёқатли бўлган қисми орқали ифодаланиб, у ишчи кучи ресурслари деб ҳам аталади. Инсоннинг ишчи кучи ресурслари таркибига киритилишининг асосий мезони бўлиб унинг ёши ва меҳнатга бўлган қобилияти ҳисобланади. Одатда ишчи кучи ресурслари таркибига 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар, 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар киритилади. Лекин ижтимоий ишлаб чиқариш ва бошқа cоҳаларда банд бўлган пенсионерлар ҳам ишлаши мумкин.
Ишчи кучи ресурсларининг фаол ва потенциал қисми фарқланади. Ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлган шахслар ишчи кучи ресурсларининг фаол қисми ҳисобланса, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётганлар ва вақтинчалик уй хўжалигида банд бўлганлар потенциал қисми ҳисобланади.
Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш инсоннинг жисмоний кучлари ва ақлий қобилиятларини узлуксиз қайта тиклаб ва таъминлаб туриш, уларнинг меҳнат малакасини муттасил янгилаб ва ошириб бориш, умумий билим ва касбий даражаси ўсишини таъминлаш демакдир. Ишчи кучини такрор яратиш ходимларни ишлаб чиқаришга жалб этишни, тармоқлар, корхоналар, минтақалар ўртасида ишчи кучи ресурсларини тақсимлаш ва қайта тақсимлашни, уларнинг ходимларга бўлган эҳтиёжлари қондирилишини ва айни пайтда мавжуд ишчи кучининг иш билан тўла ва самарали банд бўлишини таъминлайдиган ижтимоий-иқтисодий механизмини яратишни ҳам ўз ичига олади.
Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш нисбатан мустақил иқтисодий ва ижтимоий муаммо бўлиб, бу муаммонинг айрим томонлари аҳолининг табиий ҳаракатлари шаклида намоён бўлади. Шу сабабли ишчи кучини такрор ҳосил қилишнинг асоси аҳолининг табиий кўпайиши ҳисобланади.
Ишчи кучи ресурсларининг сони ва сифати мамлакат аҳолисининг сони ҳамда жинси ва ёши жиҳатидан таркиби билан белгиланади. Булар эса ўз навбатида аҳолининг табиий ҳаракатланишига боғлиқ бўлади.
Мамлакатдаги ишчи кучи ресурслари миқдорига аҳолининг табиий ўсишидан ташқари ишчи кучи миграцияси ҳам таъсир қилади. Ишчи кучи миграцияси мураккаб жараён бўлиб, турли омиллар таъсири остида (масалан, иш ҳақи даражасидаги ўзгаришлар, ишсизлик ва ҳ.к.) ишчи кучининг бир ҳудуддан бошқа бир ҳудудга кўчиб ўтишини билдиради. Миграция икки даражада, яъни мамлакат ичида ва халқаро даражада рўй бериши мумкин. Бир мамлакат ичида рўй берган миграция ички миграция деб аталиб, у қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин:
1) тугал миграция – аҳолининг доимий яшаш жойини ўзгартириши билан боғлиқ миграция;
2) тебранувчи миграция – ишчи кучининг бир ҳудуддан бошқа ҳудудга мунтазам даврий равишда қатнаб ишлаши билан боғлик миграция;
3) мавсумий миграция – мавсумий иш фаолияти билан боғлиқ миграция;
4) тасодифий миграция – ишчи кучининг баъзи ҳолларда бошқа ҳудудларга бориб келиши билан боғлиқ миграция.
Ишчи кучи миграцияси шунчаки рўй бермай, унинг негизида маълум ижтимоий-иқтисодий сабаблар ётади. Ишчи кучи миграциясининг иқтисодий вазифаси сифатида мамлакат бўйлаб меҳнат ресурслари самарали тақсимланишини таъминлаш, ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф нисбатини мувофиқлаштириш ҳисобланади. Бу вазифанинг амалга ошиши натижасида ишчи кучидан фойдаланиш самарадорлиги ошади.
Ишчи кучи миграциясининг ижтимоий вазифаси аҳоли турмуш даражасини ошириш, инсон омилининг ижтимоий ҳаётдаги роли ва мавқеини янада юксалтиришдан иборат.
Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш, уларнинг тўла ва самарали иш билан банд бўлиш муаммосини ҳам ўз ичига олади. Иш билан тўла банд бўлишни мутлақ маънода тушунмаслик керак. Биринчидан, ишсизликнинг маълум даражаси иқтисодиёт учун меъёрдаги ҳол ҳисобланади. Иккинчидан, иш билан тўла банд бўлиш меҳнатга лаёқатли барча кишилар албатта умумлашган (давлат ва жамоа корхоналарида) ишлаб чиқаришга жалб этилиши зарурлигини англатмайди. Уларнинг бир қисми ўзини оилада хизмат кўрсатишга, болалар тарбиясига, шунингдек, хусусий корхоналар ва шахсий ёрдамчи хўжаликда меҳнат қилишга, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланишга бағишлаши мумкин. Учинчидан, иш билан тўла банд бўлиш унинг самарадорлиги билан, меҳнат ресурсларидан ғоят оқилона фойдаланиш билан қўшиб олиб борилиши керак.
2. Ишчи кучи бозори. Ишчи кучи ялпи талаби ва ялпи таклифи нисбати
Ишчи кучи бозори – бу хўжалик фаолияти жараёнида “ишчи кучи” товари эгалари ва унинг асосий истеъмолчилари – давлат ва тадбиркорлар ўртасида меҳнат шароитлари ва унга ҳақ тўлаш миқдорлари, ишчиларнинг малака даражаси, улар томонидан бажарилаётган ишларнинг ҳажми, интенсивлиги ва масъулият даражаси бўйича таркиб топувчи ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг мураккаб тизими.
Ишчи кучи бозорини тавсифлашдан олдин унинг асосий ва ўзига хос товари бўлган ишчи кучининг қиймати ва истеъмол қиймати (нафлилиги) тўғрисида тўхталиб ўтиш зарур.
Ишчи кучининг қиймати нафақат ишчининг шахсий эҳтиёжларини қондириш, балки ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш ҳамда унинг сифатини ошириш жараёнларини етарли даражада таъминлаш учун зарур бўлган барча ҳаётий неъматларнинг жами қийматини ўз ичига олади. Ишчи кучи қиймати ўзгарувчан кўрсаткич бўлиб, у турли омиллар таъсирида ошиб ёки пасайиб туриши мумкин. Ишчи кучи қийматини оширувчи омиллар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: ишчи кучига бўлган эҳтиёжларнинг объектив равишда ўсиши; меҳнат интенсивлигининг ошиши; ўқиш ва касбий билимлар олишга сарфларнинг кўпайиши ва ҳ.к. Ишчи кучи қийматини пасайтирувчи асосий омил бўлиб моддий ишлаб чиқариш соҳасидаги ижтимоий меҳнат унумдорлигининг ўсиши ҳисобланади. У ишчи ва унинг оиласи эҳтиёжларини қондирувчи ҳаётий воситалар қийматининг пасайишига олиб келади.
Ишчи кучи товарининг нафлилиги унинг капитал эгасининг фойда олишга бўлган эҳтиёжини қондириш лаёқати орқали намоён бўлади.
Ишчи кучи бозори товар ва капиталлар бозори билан биргаликда бозор хўжалигининг иқтисодий тизимини ташкил этади. Умумиқтисодий бозор механизмининг таркибий қисми ҳисобланган ишчи кучи бозори талаб ва таклиф қонунига мувофиқ иқтисодиёт тармоқ ва соҳалари бўйича ишчи кучи ресурсларини тақсимлаш ва қайта тақсимлаш вазифасини бажаради. Бунда ишчи кучи бозори субъектларининг сифат жиҳатидан фарқ қилувчи манфаатларини ўзаро уйғунлаштириш ва боғлашни қиймат тамойиллари асосида шакллантирилади.
Шунга кўра, ишчи кучи бозори ўзининг махсус товари – ишчи кучи хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўзига хос ўрин тутади. Ишчи кучининг бу бозордаги ҳаракати эса бир қатор ижтимоий-иқтисодий хусусиятларга эга бўлади.
Биринчидан, ишчи кучи бозори икки мустақил субъект – капитал эгаси ва ишчи кучи эгаси манфаатларининг ўзаро тўқнашиш муносабатлари ҳисобланади. Уларни бозорга ўзаро қарама-қарши истак ва мақсадлар етаклайди, яъни уларнинг бири ишчи кучини сотишни истаса, бошқа бири уни харид қилишни истайди. Улар ўртасидаги савдо битими ишчи кучи эгасининг ўзи бўйича эмас, балки у меҳнат қилиш лаёқати, ундан фойдаланиш шартлари ва давомийлиги бўйича боради. Битим натижаси бўлиб капитал эгаси томонидан сотиб олинган ишчи кучи эвазига тўланадиган иш ҳақи миқдори ҳисобланади.
Иккинчидан, бошқа ҳар қандай товар бозорларида бўлгани сингари, ишчи кучи бозорида ҳам ишчилар ўртасида бўш ишчи ўрнини эгаллаш борасида рақобат кураши вужудга келади.
Учинчидан, ишчи кучи бозори ишчи кучи ялпи таклифининг унга бўлган ялпи талабдан доимий равишда кўпроқ бўлиши тенденцияси билан тавсифланади. Бу эса бозорда ишчилар банд бўлмаган қисми (ишсизлар)нинг пайдо бўлишига олиб келади.
Тўртинчидан, бозор иқтисодиётининг циклли ривожланиши одатда инфляция ва ишсизлик билан бирга боради. Бу иккала жараён ўртасида маълум ўзаро боғлиқлик мавжуд бўлиб, у пировардида ишчилар оммаси ҳаёт даражасининг аҳамиятли даражада пасайиб кетиши (нархларнинг ошиши, иш ҳақининг қисқариши, тўловга қодир талабнинг пасайиши ва ҳ.к.) орқали намоён бўлади. Муайян иқтисодий шароитларда ишчи кучи бозоридаги умумий ҳолат инфляциянинг ўсиши учун асосий сабаб бўлиши ҳам, ёки, аксинча, унинг ўсишига тўсқинлик қилиши ҳам мумкин. Меҳнатга лаёқатли аҳоли умумий сонида ишсизларнинг улуши қанчалик оз бўлса, нархларнинг инфляция таъсири остидаги ўсиш суръатлари шунчалик юқори бўлади. Инглиз иқтисодчиси А.Филлипс ишсизлик ва инфляциянинг ўсиши ўртасидаги боғлиқликни кўрсатиб бериб, бу боғлиқликни ифодаловчи эгри чизиқ Филипс эгри чизиғи деб ном олди (2-чизма). Унга кўра, инфляция даражасини 1%га пасайтириш учун ишсизликни 2%га ўстириш лозим бўлади.
Президентимиз ўз маърузасида 2008 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларидан бири – аҳолини иш билан таъминлашни яхшилаш ва унинг фаровонлигини оширишнинг энг муҳим йўналиши сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва касаначилик соҳаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришни рағбатлантиришдан иборат эканлигини белгилаб берди[47].
Ишсизлик ва инфляция даражасидаги нисбатни тартибга солишда давлатнинг иқтисодий сиёсати асосий роль ўйнайди. Давлат иш билан бандлик даражаси, ишлаб чиқариш ҳажми ва иш ҳақи даражаси ўртасидаги оқилона нисбатни таъминлаш орқали нафақат ишсизлик ва инфляция даражасини назорат қилиши, балки уларнинг иқтисодиёт ривожланиши ва аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирининг олдини олиши ҳам лозим.
W, P,%
W – номинал иш ҳақининг ўсиш суръати;
P – инфляция даражаси;
U – ишсизлик даражаси.
U,%
2-чизма. Филлипс эгри чизиғи.
Шундай қилиб, ишчи кучи бозори бозор хўжалиги тизимида етакчи ўрин тутиб, уни юқори даражада ташкил этмасдан туриб иқтисодиётнинг самарали амал қилишига эришиб бўлмайди.
3. Ишсизлик ва унинг турлари. Ишсизлик даражасини аниқлаш
Меҳнатга лаёқатли бўлиб, ишлашни хоҳлаган, лекин иш билан таъминланмаганлар ишсизлар дейилади. Намоён бўлиш хусусияти ва вужудга келиш сабабларига кўра ишсизлик фрикцион, таркибий, циклик, институционал, технологик, регионал, яширин ва турғун ишсизлик турларига бўлинади.
Кишилар турли сабаблар (янги яшаш жойларига кўчиб ўтиш, ишининг мазмуни ва тавсифи ёқмай қолиши, нисбатан юқорироқ иш ҳақи олишга интилиш ва бошқалар)га кўра ўз ишларини алмаштириб турадилар. Бироқ, бир ишдан бўшаб, бошқа бирига жойлашгунга қадар орада маълум вақт ўтади (баъзи адабиётларда бу муддат 1 ойдан 3 ойгача давом этиши кўрсатилади). Айнан шу вақт оралиғидаги, яъни бир ишдан бўшаб янги ишга жойлашгунга қадар бўлган даврдаги ишсизлик фрикцион (оралиқ) ишсизлик дейилади.
ФТТ, янги технологияларнинг ишлаб чиқаришга қўлланиши натижасида баъзи бир тармоқ ва соҳа маҳсулотларига бўлган талаб қисқариб, замонавий маҳсулот турларига талаб ўсади. Натижада баъзи бир касб ёки мутахассислик турларидаги ишчиларга талабнинг қисқариши ёки умуман йўқолиши уларнинг ўз касб ва мутахассисликларини ўзгартириш ёки шундай касбларга талаб сақланиб қолган жойларга кўчиб ўтишга мажбур қилиб қўяди. Янги касб ва мутахассисликни ўзлаштириб ёки бошқа жойга кўчиб ўтиб, янги ишга жойлашгунга қадар бўлган ишсизлик таркибий ишсизлик деб аталади. Таркибий ишсизлик фрикцион ишсизликка қараганда узоқроқ давом этади ҳамда кўпроқ маълум харажатларни тақозо этади. Унинг узоқ муддат (одатда 6 ойдан кўпроқ) давом этиши янги касб турини ўзлаштириш ёки малака ошириш билан, маълум харажат талаб қилиши эса, эски касб тури билан шуғулланиш истаги сақланиб қолган ҳолда, яшаш жойларини ўзгартириш билан боғлиқ бўлади.
Фрикцион ва таркибий ишсизлик, иқтисодиётдаги ривожланиш ҳар қандай ҳолатидан қатъий назар, маълум даражада барча мамлакатларда мавжуд бўлади. Шунга кўра, фрикцион ва таркибий ишсизлик биргаликда ишсизликнинг табиий даражасини ташкил қилади.
Циклик ишсизлик – иқтисодий циклнинг инқироз фазаси билан боғлиқ бўлиб, у ишлаб чиқаришнинг пасайиши ва ялпи талабнинг қисқариши натижасида вужудга келади. Бунда ўз товар ва хизматларига нисбатан талабнинг қисқаришига дуч келган тадбиркорлар ишлаб чиқариш ҳажмини камайтириш мақсадида ишчиларни ишдан бўшата бошлайдилар. Циклик ишсизлик ҳақиқий даражадаги ишсизликнинг табиий даражадан фарқланишини кўрсатади. Ишсизликнинг бу тури мажбурий ишсизлик ҳисобланади ва циклнинг юксалиш фазасида мавжуд бўлмайди.
Институционал ишсизлик ишчи кучи бозори инфратузилмаси, яъни ишчи кучини иш билан таъминлашга хизмат кўрсатувчи муассасаларнинг етарли даражада ривожланмаганлиги ёки самарали фаолият кўрсатмаслиги натижасида пайдо бўлади. Уни ҳам табиий ишсизлик таркибига киритиш мумкин.
Технологик ишсизлик ишлаб чиқариш жараёнига технологик усулларнинг кириб келиши билан боғлиқ бўлади. Уларнинг ичида асосийлари ишлаб чиқаришни механизациялаш, автоматлаштириш, роботлаштириш ва информацион технологияни қўллаш ҳисобланади.
Ҳудудий ишсизлик муайян ҳудуддаги тарихий, демографик, маданий, миллий ва ижтимоий-руҳий хусусиятдаги бир қатор комплекс омиллар таъсири остида ишчи кучи талаби ва таклифи ўртасидаги номутаносиблик натижаси ҳисобланади.
Яширин ишсизлик учун иш куни ёки иш ҳафтаси давомида тўлиқ банд бўлмаслик хос. Иқтисодиёт ривожланиши даражасининг пасайиши корхоналардаги ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқаришига олиб келади. Бироқ, корхона эгалари ўз ишчиларини бирданига ишдан бўшата олмайдилар. Бунинг натижасида ишчиларнинг маълум қисми расман иш билан банд бўлсаларда, амалда тўлиқ ҳолда ишламайдилар. Бунинг натижасида меҳнат унумдорлиги пасайиб, корхона молиявий натижаларига таъсир кўрсатади. Яширин ишсизлик мамлакатда вужудга келиши мумкин бўлган ижтимоий кескинликка йўл қўймасликка интилиш натижасида ҳам пайдо бўлади.
Турғун ишсизлик меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш жойини йўқотган, ишсизлик бўйича нафақа олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган ва фаол меҳнат фаолиятига ҳеч қандай қизиқиши бўлмаган қисмини қамраб олади.
«Тўлиқ бандлилик» тушунчаси иқтисодиётда ишсизликнинг мутлақ мавжуд бўлмаслигини билдирмайди. Иқтисодчилар фрикцион ва таркибий ишсизликнинг бўлишини табиий деб ҳисоблайди, шу сабабли «тўлиқ бандлилик» ишчи кучининг 100% дан кам қисмини ташкил қилувчи миқдор сифатида аниқланади. Аниқроқ айтганда, тўлиқ бандлилик шароитида ишсизлик даражаси фрикцион ва таркибий ишсизлар сонига тенг бўлади. Циклик ишсизлик нолга тенг бўлганда тўлиқ бандлилик шароитидаги ишсизлик даражасига эришилади. «Тўлиқ бандлилик» шароитидаги ишсизлик даражаси ишсизликнинг табиий даражаси деб ҳам аталади. Ишсизликнинг табиий даражаси билан боғлиқ бўлган миллий ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми, иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини кўрсатади.
Иш билан тўлиқ бандлилик ёки ишсизликнинг табиий даражаси ишчи кучи бозори мувозанатига эришганда, яъни иш изловчилар сони бўш ишчи ўринлари сонига тенг келганда вужудга келади. Ишсизликнинг табиий даражаси қандайдир даражада иқтисодий жиҳатдан мақбул ҳисобланади. Чунки «фрикцион» ишсизларга мос келувчи иш ўринларини топиш, «таркибий ишсизларга» ҳам янги касбни ўзлаштириш ёки янги яшаш жойида иш топиш учун маълум вақт керак бўлади.
«Ишсизликнинг табиий даражаси» тушунчаси маълум бир аниқликлар киритишни талаб қилади.
Биринчидан, бу тушунча иқтисодиёт ҳар доим ишсизликни табиий даражасида амал қилиши ва шу орқали ўзининг ишлаб чиқариш имкониятини рўёбга чиқаришини билдирмайди. Чунки, кўпинча ишсизлик даражаси табиий даражадан ортиқ, айрим ҳолларда, масалан, иш вақтидан ортиқча ишлаш ва ўриндошлик ишларида банд бўлиш натижасида табиий даражадан паст ҳам бўлиши мумкин.
Иккинчидан, ишсизликнинг табиий даражаси ўз-ўзича доимий миқдор ҳисобланиши шарт эмас, у таркибий ўзгаришлар (қонунлар ва жамият урф-одатларидаги ўзгаришлар) оқибатида ўзгариб туриши мумкин. Масалан, АҚШда ишсизликнинг табиий даражаси дастлаб ХХ аср 60-йилларининг ўрталарида 4,5% деб белгиланган бўлса, 70-йилларнинг бошига келиб 5,5%, 80-йилларнинг бошида эса 6% гача ўсди.
Ишсизлик даражаси ишсизлар сонининг ишчи кучи таркибидаги фоизи сифатида ҳисобланади.
Ишсизлик даражасини баҳолаш билан бирга унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини ҳам ҳисобга олиш зарур бўлади. Чунки ишсизликнинг ўзи ҳаддан ташқари юқори даражаси билан катта иқтисодий ва ижтимоий оқибатларни келтириб чиқаради.
Ишсизликнинг иқтисодий оқибатлари ишлаб чиқарилмаган маҳсулот билан таққосланиб баҳоланади. Иқтисодиёт ишлашни хоҳлаган ва ишлай оладиган барча учун етарли миқдорда иш жойларини яратиш ҳолатига эга бўлмаса маҳсулот ишлаб чиқариш потенциал имкониятининг бир қисми йўқотилади.
Иқтисодий адабиётларда бу йўқотиш ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажмининг орқада қолиши сифатида аниқланади ҳамда у ҳақиқий ЯИМнинг потенциал ЯИМдан кам бўлган ҳажми сифатида кўринади. Ишсизлик даражаси қанчалик юқори бўлса, ЯИМ ҳажмининг орқада қолиши шунчалик катта бўлади.
Макроиқтисодиёт соҳасидаги таниқли тадқиқотчи А.Оукен ишсизлик даражаси ва ЯИМ ҳажмининг орқада қолиши ўртасидаги нисбатини математик ифодалаб беради. Бу нисбат иқтисодчилар орасида Оукен қонуни сифатида танилган бўлиб, агар ишсизликнинг ҳақиқий даражаси унинг табиий даражасидан бир фоизга ортиқ бўлса, ЯИМ ҳажмининг орқада қолиши 2,5% ни ташкил қилишини кўрсатади.
Айрим ҳолларда миллий маҳсулотнинг ҳақиқий ҳажми потенциал ҳажмидан ортиб кетиши ҳам мумкин. Бундай ҳол ишсизлик даражаси табиий даражадан ҳам паст бўлган даврларда рўй беради. Ишлаб чиқаришга ишчиларнинг қўшимча сменаларини жалб қилиш, капитал ускуналардан ўрнатилган нормативдан юқори даражада фойдаланиш, иш вақтидан ортиқча ишлаш ва ўриндош ишларда банд бўлиш кабилар бунинг асосий сабабларидир.
Асосий таянч тушунчалар
Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш – инсоннинг жисмоний кучлари ва ақлий қобилиятларини узлуксиз қайта тиклаш ва таъминлаб туриш, уларнинг меҳнат малакасини муттасил янгилаб ва ошириб бориш, умумий билим ва касбий даражаси ўсишини таъминлаш, қариган ишчилар ўрнини босадиган ёш ишчилар авлодини етиштириш демакдир.
Ишсизлик – меҳнатга лаёқатли бўлиб, ишлашни хоҳлаган, лекин иш билан таъминланмаган ишчи кучи.
Фрикцион ишсизлик – малакасига мос иш қидираётган ва иш ўринлар бўшашини кутаётганлар.
Таркибий ишсизлик – ишлаб чиқариш ва ялпи талаб таркибидаги ўзгаришлар натижасида вужудга келадиган ишсизлик.
Циклик ишсизлик – иқтисодий циклнинг инқироз фазаси билан боғлиқ равишда вужудга келадиган ишсизлик.
Ишсизлик даражаси – ишсизларнинг ишчи кучи таркибидаги фоизли нисбати.
Оукен қонуни – ишсизлик даражаси ва ЯИМ ҳажмининг орқада қолиши ўртасидаги нисбатнинг математик ифодаси.
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар:
1. Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш деганда нимани тушунасиз ва унинг хусусиятлари қандай?
2. Ишчи кучининг сифати нима? У қандай омилларга боғлиқ? Фан-техника тараққиётида ишчи кучининг сифатига қандай талаблар кучаяди?
3. Иш билан тўла бандлик нима учун нисбий маънода тушунилади? Қандай қилиб ишчи кучидан самарали фойдаланишга эришилади?
4. Ишсизликнинг асосий турларига тавсиф беринг.
5. Ишсизлик даражаси қандай ҳисобланади?
6. Ишсизликнинг табиий даражаси нимани англатади ва у қандай тартибда аниқланади?
7. Оукен қонунининг моҳияти нимада намоён бўлади?
8. Ишсизликнинг ижтимоий ва иқтисодий оқибатларини тушунтириб беринг.
17-МАВЗУ. МОЛИЯ ТИЗИМИ ВА МОЛИЯВИЙ СИЁСАТ. ПУЛ-КРЕДИТ ТИЗИМИ. БАНКЛАР ВА УЛАРНИНГ БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИДАГИ РОЛИ
Режа:
1. Молиянинг моҳияти ва вазифалари. Молия тизими.
2. Солиқ тизими ва унинг вазифалари.
3. Пул муомаласи ва унинг амал қилиш қонуниятлари.
4. Кредитнинг моҳияти, манбалари ва вазифалари.
5. Банк тизими. Марказий ва тижорат банклар ҳамда уларнинг вазифалари
Ялпи миллий маҳсулотни яратиш, тақсимлаш ва ундан фойдаланиш жараёнида пул мустақил ҳаракат қилиб, турли хўжалик юритувчи бўғинлар, уй хўжаликлари ва давлатнинг пул маблағлари фондини ташкил этади. Пул фондлари ҳосил бўлиш манбалари ва амал қилиш тавсифи, мақсадлари ва фойдаланиш усулларига қараб молия ва кредит шакллари тусини олади. Мавзуда молия тизими, унинг асосий бўғини бўлган давлат бюджети ва бюджет маблағларининг шаклланишида солиқларнинг роли баён этилади. Шунингдек, пул муомаласи қонунлари, пулга бўлган талаб ва таклиф, инфляциянинг моҳияти очиб берилади. Таҳлилнинг кейинги босқичи кредит тизими, банклар ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги ролига бағишланади.
1. Молиянинг моҳияти ва вазифалари. Молия тизими
Молия – пул маблағларидан фойдаланиш ва унинг ҳаракатини тартибга солиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар тизими бўлиб, унинг воситасида турли даражада пул маблағлари фондлари вужудга келтирилади ва улар такрор ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва бошқа ижтимоий эҳтиёжларни қондириш мақсадида тақсимланади.
Молия иқтисодиёт доирасида ўзаро боғлиқ бўлган бир қатор вазифаларни бажаради.
1. Молия иқтисодий жараён ва тадбирларни молиявий таъминлаш, уларга хизмат кўрсатиш вазифасини бажаради.
2. Молиянинг тақсимловчи вазифаси моддий ишлаб чиқариш соҳаларида яратилган ялпи миллий маҳсулотни, айниқса, унинг миллий даромадни ташкил қилувчи қисмини давлат ва мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган корхоналар, иқтисодиёт тармоқлари, моддий ишлаб чиқариш соҳалари, мамлакат ҳудудлари ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлашда намоён бўлади.
3. Молиянинг рағбатлантирувчилик вазифаси, биринчидан, яратилган маҳсулот қийматини тақсимлаш жараёни орқали, иккинчидан, пул фондларини ташкил қилиш ва сарфлаш механизми орқали амалга оширилади.
4. Молиядан ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол устидан назорат қилиш воситаси сифатида фойдаланилади. Молиявий назорат корхона (фирма)ларнинг молия интизомига риоя қилиш учун моддий жавобгар бўлиш тизими, турли солиқлар ундириб олиш ва маблағ билан таъминлаш тизими орқали амалга оширилади.
Молия тизими ўз ичига турли даражадаги бюджетларни, ижтимоий, мол-мулк ва шахсий суғурта фондларини, давлатнинг валюта заҳираларини, корхона ва фирмалар, тижорат ва нотижорат тузилмаларининг пул фондларини, бошқа махсус пул фондларини олади.
Энг аввало, корхоналар (тармоқлар) ва умумдавлат молиясини бир-биридан фарқлаш лозим.
Корхона ва тармоқлар молияси улардаги такрор ишлаб чиқариш жараёнида ҳамда алоҳида фондлар яратиш йўли билан ходимларнинг ижтимоий эҳтиёжларига хизмат қилади.
Умумдавлат молияси давлат бюджетини, ижтимоий суғурта фондини ҳамда давлат мол-мулкий ва шахсий суғуртаси фондини ўз ичига олади. Давлат пул маблағларининг асосий марказлашган фонди бўлмиш давлат бюджети молия тизимининг асосий бўғини бўлиб хизмат қилади. Давлат бюджети – бу давлат харажатлари ва уларни молиявий қоплаш манбаларининг йиллик режасидир. Давлат даромадлари ва харажатларининг асосий қисми давлат бюджети орқали ўтади. Унинг асосий вазифаси молиявий воситалар ёрдамида иқтисодиётни самарали ривожлантириш ва умумдавлат миқёсидаги ижтимоий вазифаларни ҳал қилиш учун шароит яратишдир.
Давлат бюджетининг икки томони бўлиб, бир томонида бюджетга келиб тушадиган даромадлар таркиби ва уларнинг манбалари, иккинчи томонида эса асосий харажатларнинг таркиби ва миқдори ўз ифодасини топади.
Давлат мол-мулк ва шахсий суғуртаси умумдавлат молиясининг кейинги бўғини ҳисобланиб, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва фуқароларга жорий қилинади. У мажбурий ва ихтиёрий бўлиши мумкин. Бу мақсадлар учун фондлар корхона ва аҳолининг тўловлари ҳисобига шаклланади. Фонд маблағлари мол-мулкий суғуртасига ва шахсий суғуртага пул тўлашни кўзда тутади.
Шахсий суғурта аҳолининг пул жамғармаларини ташкил қилишнинг шаклларидан бири бўлиб ҳам хизмат қилади.
Бозор иқтисодиётига ўтиб бориш билан жамият молия тизимида турли хил суғурта (ижтимоий суғурта, тиббий суғурта) фондлари ва бюджетдан ташқари молия фондлари (пенсия фонди, аҳолини иш билан таъминлаш фонди, табиатни муҳофаза қилиш фонди, тарихий ёдгорликларни сақлаш фонди, тадбиркорларга кўмак бериш фонди ва бошқалар)нинг аҳамияти ортиб боради.
Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари мувозанатда бўлишини тақозо қилади. Лекин кўпчилик ҳолларда давлат бюджети харажатларининг даромадлардан ортиқчалиги кузатилади, бунинг оқибатида бюджет тақчиллиги рўй беради. Бу ҳолнинг сабаблари кўп бўлиб, уларнинг ичида, давлатнинг жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги ролининг узлуксиз ўсиб бориши, унинг иқтисодий ва ижтимоий вазифаларининг кенгайиши алоҳида ўрин тутади. Бюджет тақчиллигининг ўсиши ёки камайиши мутлақ миқдорда ва унинг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)га нисбатида аниқ намоён бўлади.
Ўрнатилган халқаро стандартларга кўра бюджет тақчиллиги ЯИМнинг 5% даражасидан ошмаслиги лозим. Бюджет тақчиллиги асосан давлат қимматли қоғозларини сотиш, нобюджет фондлари (суғурта фонди, ишсизлик бўйича суғурталаш фонди, пенсия фонди)дан қарз олиш кўринишидаги давлатнинг ички ва ташки қарзлари ҳисобига қопланади.
Бюджет тақчиллигини молиялаштириш (қоплаш)нинг муҳим кўринишларидан бири давлат кредити ҳисобланади. Давлат кредити деганда, давлат қарз олувчи ёки кредитор сифатида майдонга тушадиган барча молиявий-иқтисодий муносабатлар йиғиндиси тушунилади.
Молиявий ресурсларни давлат томонидан қарзга олишнинг асосий шакли – бу давлат қарз мажбуриятлари (заёмлари)ни чиқариш ҳисобланади. Уларни жойлаштириш жараёнида давлат аҳоли, банклар, савдо ва саноат компанияларининг вақтинча бўш турган пул маблағларини жалб қилади.
Ўзбекистонда ташқи қарзни меъёр даражасида ушлаб туриш борасида қатъий чора-тадбирлар амалга оширилиб, бунинг ифодасини Президентимизнинг қуйидаги сўзларидан ҳам кўриш мумкин. «Бугунги кунда жаҳондаги аксарият мамлакатларда молиявий қарздорлик ҳажмларининг ошиб бораётгани ва банк активларининг етишмаслиги энг жиддий ва ташвишли муаммолардан бирига айлангани ҳеч кимга сир эмас. Шуни мамнуният билан таъкидлаш лозимки, бизнинг ташқи қарзимиз ҳажми ва уни қоплаш учун ажратиладиган йиллик маблағлар даражаси халқаро мезонлар бўйича энг паст параметрларни ташкил этади. Ялпи ички маҳсулотга нисбатан ташқи қарз 2007 йилнинг охирида атиги 17 фоизни, экспортимизнинг йиллик ҳажмига нисбатан эса 44 фоизни ташкил этди. Бу эса Ўзбекистоннинг ўз мажбуриятлари бўйича вақтида ҳисоб-китоб қилиш кафолатини берадиган энг ишончли, тўловга қодир ҳамкорлар қаторидан муносиб жой олишини таъминлайди»[48].
Давлат ўз мажбуриятларини нафақат хусусий секторда жойлаштириши, балки уларни Марказий банкда ҳисобга олиши ҳам мумкин. Бунда банк муомалага пулнинг товар ҳажмининг кўпайиши билан боғлиқ бўлмаган қўшимча миқдорини чиқаради. Давлат қарзларининг тўхтовсиз кўпайиб бориши, миллий даромадни фоиз тўловлари шаклида, тобора кўпроқ қайта тақсимланишга олиб келади.
Катта бюджет тақчиллиги ва давлат мажбуриятлари бўйича фоиз тўловлари ўсиш шароитида, давлат қарзларини тўлаш вақтини имкон даражада чўзишга ҳаракат қилади. Бунинг учун турли хил усуллардан фойдаланиш мумкин. Жумладан давлат ўзининг қисқа муддатли мажбуриятларини, ўрта ва узоқ муддатли заёмларга алмаштиради. У ўзининг қисқа муддатли мажбуриятларини, анча юқори фоиз бўйича янги, узоқ муддатли заёмлар чиқариш ҳисобига ҳам сотиб олиш мумкин. Бундай турдаги тадбирлар қисқа даврли самара бериши ва вақтинча давлатнинг молиявий аҳволини енгиллаштириши мумкин, чунки у одатда келгусида фоиз ставкасининг ошиши ва қарзлар умумий миқдорининг ўсиши билан боғлиқ.
Хўжалик ҳаёти байналминаллашув жараёнларининг тез ўсиши, халқаро кредитнинг жадал ривожланиши натижасида давлат ўзига зарур бўлган молиявий ресурсларни жалб қилиш учун бўш пул маблағларининг миллий чегарадан ташқаридаги манбаларидан фаол фойдаланади. Бунинг натижасида ташқи қарз вужудга келади.
2. Солиқ тизими ва унинг вазифалари
Давлат бюджети даромадлар қисмининг асосий манбаи бўлиб солиқлар ҳисобланади.
Солиқ иқтисодий категория сифатида, соф даромаднинг бир қисмини бюджетга жалб қилиш шакли бўлиб, молиявий муносабатларнинг таркибий қисмини ташкил қилади. Солиқ - бу давлатнинг ўз вазифаларини амалга ошириши учун зарур бўлган молиявий маблағларни шакллантириш мақсадида жисмоний ва ҳуқуқий шахслардан бюджетга мажбурий тўловларни ундириш шакли.
Солиқ ёрдамида миллий даромаднинг тегишли қисми тақсимланади ва қайта тақсимланади.
Давлат томонидан олинадиган солиқлар ҳамда уларнинг ташкил қилиниш шакл ва усуллари биргаликда солиқ тизимини ташкил қилади.
Миллий иқтисодиётда солиқлар қуйидаги учта муҳим вазифани бажаради:
- давлат харажатларини молиялаштириш (фискал вазифаси);
- ижтимоий тангликни юмшатиш (ижтимоий вазифаси);
- иқтисодиётни тартибга солиш (тартибга солиш вазифаси).
Давлат сарфлари солиқ тушумлари ҳисобига амалга ошсада, давлат сарфлари миқёсининг ўсиши ўз навбатида солиқларнинг ўсишини тақозо қилади ва унинг даражасини белгилаб беради.
Ҳозирги даврда умумий тенденция бўлган давлат сарфларининг ва шунга мос равишда солиқ ҳажмининг ўсиб боришини қуйидаги омиллар тақозо қилади.
1. Аҳоли сонининг ўсиши.
2. Ижтимоий соҳа хизматлари сифатига талабнинг ортиши ва урбанизация.
3. Атроф-муҳитнинг ифлосланиши.
4. Даромадлар тенгсизлигини қисқартириш дастурларини амалга ошириш.
5. Миллий мудофаа, давлат хавфсизлигини таъминлаш харажатлари ҳажмининг ўсиши.
Корхоналар фаолиятини солиқ ёрдамида тартибга солиш қуйидаги умумий тамойиллари асосида амалга оширилади:
- барча даромадлардан, уларнинг манбаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда солиқ ундиришнинг мажбурийлиги;
- солиқ ундиришда барча учун ягона умумдавлат сиёсати;
- самарали ишловчи корхоналарда ҳамда хўжалик юритишнинг илғор шакллари учун солиқ меъёрларининг рағбатлантирувчи ролини таъминлаш;
- солиқ тўлови бўйича барча субъектлар мажбурияти устидан молиявий назорат.
Солиқ ставкасини белгилаш бир қатор тамойилларга асосланади.
1. Нафлилик тамойили – турли шахслардан, уларнинг солиқлар ҳисобига молиялаштириладиган дастурлардан фойдаланиши даражасига қараб турлича солиқ ундирилиши кераклигини билдиради.
Солиқ суммасининг (R) солиқ олинадиган суммага (D) нисбатининг фоиздаги ифодаси солиқ ставкаси (R`) дейилади:
2. Тўловга лаёқатлилик тамойили – солиқ миқдори солиқ тўловчининг бойлиги ва даромадлари даражасига мос келиши зарур. Бошқача айтганда, солиқ солиш даромадларнинг адолатли тақсимланишини тақозо қилиши зарур.
3. Адолатлилик тамойили – даромадлари ва ҳукумат дастурларидан фойдаланиш даражаси бўйича тенг бўлган кишилар тенг миқдорда солиқ тўлаши зарур.
Солиқ бўйича имтиёзлар қонунчилик битимларида белгиланган тартиб ва шароитлар асосида ўрнатилади. Амалиётда солиқ имтиёзларининг қуйидаги турлари кенг тарқалган:
- объектларнинг солиқ олинмайдиган энг кам даражасини белгилаш;
- солиқ тўлашдан алоҳида шахс ёки маълум гуруҳларни (масалан, уруш фаҳрийларини) озод қилиш;
- солиқ даражаси (ставкаси)ни пасайтириш;
- солиқ олинадиган суммадан чегириш;
- солиқли кредит (солиқ олишни кечиктириш ёки солиқ суммасини маълум миқдорга камайтириш).
Солиқларни туркумлашга турли хил мезонлар асосида ёндашилади.
Солиқ ставкаси ва даромадлар ўртасидаги нисбатга асосланиб, солиқлар одатда прогрессив (ўсиб борувчи), пропорционал (мутаносиб) ва регрессив (камайиб борувчи) солиқларга бўлинади.
1. Даромад ҳажми ўсиб бориши билан ўртача ставкаси ўсиб борувчи солиқлар прогрессив солиқлар дейилади.
2. Даромад ҳажми ўсиб бориши билан ўртача ставкаси пасайиб борувчи солиқлар регрессив солиқлар дейилади.
3. Даромад ҳажми ўсиб бориши билан ўртача ставкаси ўзгаришсиз қолувчи солиқлар пропорционал солиқлар дейилади.
Солиқ
ставкаси
прогрессив солиқ
пропорционал солиқ
регрессив солиқ
Даромад ҳажми
2-чизма. Прогрессив, пропорционал ва регрессив солиқларнинг график кўриниши.
Солиқлар амал қилиш доираси (марказий ва маҳаллий солиқлар), маҳсулот таннархига қўшилиш усули (тўғри ва эгри солиқлар) ва иқтисодий мазмунига қараб ҳам туркумланади.
Солиқларни пасайтириш иқтисодий юксалиш ва давлат даромадларининг ўсишига олиб келишини биринчи бўлиб америкалик иқтисодчи А.Лаффер асослади. А.Лаффернинг мулоҳазаларига кўра, корпорациялар даромадига солиқлар ставкасини ҳаддан ташқари ошириш уларнинг капитал қўйилмаларига бўлган рағбатини сусайтиради, фан-техника тараққиётини тўхтатади, иқтисодий ўсишни секинлаштиради ва булар охири оқибатда, давлат бюджети тушумларига салбий таъсир кўрсатади.
Давлат бюджетининг даромадлари ва солиқ ставкаси ўсиши ўртасидаги боғлиқликнинг графикда тасвирланиши “Лаффер эгри чизиғи” номини олди (3-чизма). График тик ўқида солиқ ставкаси (R), ётиқ ўқида - давлат бюджетига тушумлар (V) акс этган. Солиқ ставкасининг оптимал миқдори (R1) давлат бюджетига энг юқори тушум (V1) ни таъминлайди. Солиқлар янада оширилганда ишлашга ва тадбиркорликка қизиқиш сусаяди, 100 фоизли солиқ олишда давлат даромади нолга тенг бўлади, чунки ҳеч ким текинга ишлашни хоҳламайди. Бошқача айтганда, узоқ муддатли истиқболда ҳаддан ташқари юқори ўрнатилаган солиқларни пасайтириш жамғармалар, инвестициялар, бандликнинг ортиши орқали солиқ ундириладиган ялпи даромад ҳажмининг ўсишини таъминлайди. Натижада солиқ тушумлари суммаси кўпаяди, давлат даромадлари ҳажми ўсади, тақчиллик камаяди ва инфляциянинг сусайиши рўй беради. Лекин ўз-ўзидан тушунарлики, Лаффер самараси фақат эркин бозор механизми меъёрида амал қилган ҳолдагина намоён бўлади.
Шунингдек, мамлакатнинг турли минтақаларида солиқ юкининг бир хил даражада бўлиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу борада ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан тавсия этилган таққослама усуллардан фойдаланилади.
R
R1
0 V1 V |
3-чизма. Лаффер эгри чизиғи.
Солиқ юки даражасини миқдоран аҳоли жон бошига тўғри келувчи солиқлар миқдорини тўловга лаёқатлилик кўрсаткичига нисбати ёки солиқ тўлангандан кейинги даромад миқдорини тўловга лаёқатлилик кўрсаткичига нисбати сифатида ифодалаш мумкин:
ёки
,
бу ерда: Нх – аҳоли жон бошига тўғри келувчи солиқларнинг ўртача миқдори; ДН – аҳолининг солиқлар тўлангандан кейинги даромади; ПН – аҳолининг тўловга лаёқатлилиги.
Солиқ юки даражасини солиқларнинг ялпи ички маҳсулотдаги салмоғи бўйича ҳам аниқлаш мумкин:
,
бу ерда: Н – солиқлар миқдори;
ЯИМ – ялпи ички маҳсулот ҳажми.
4. Пул муомаласи ва унинг амал қилиш қонуниятлари
Пулнинг ўз вазифаларини бажариш жараёнидаги бу тўхтовсиз ҳаракати пул муомаласи дейилади.
Жаҳонда тарихан шаклланган ҳамда ҳар бир мамлакат томонидан қонуний равишда мустаҳкамлаб қўйилган пул муомаласининг турли тизимлари амал қилади. Мамлакат пул тизимининг муҳим таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат:
1) миллий пул бирлиги (сўм, доллар, иена, фунт стерлинг, марка ва ҳ.к.);
2) нақд пул муомаласида қонуний тўлов воситаси сифатида амал қилувчи қоғоз, танга ва кредит пуллар тизими;
3) пул эмиссияси, яъни белгиланган қонуний тартибда пулни муомалага чиқариш тизими;
4) пул муомаласини тартибга солувчи давлат идоралари.
Пул муомаласи нақд ва кредит пуллар ёрдамида амалга оширилади. Нақд пул муомаласига банк билетлари ва металл тангалар (пул белгилари) хизмат қилади. Нақд пулсиз ҳисоблар чеклар, кредит карточкалари, векселлар, аккредитивлар, тўлов талабномалари кабилар ёрдамида амалга оширилади. Уларнинг ҳаммаси пул агрегати деб юритилади. Муомалада мавжуд бўлган пул массаси уларни (нақд ва кредит пулларни) қўшиш йўли билан аниқланади.
Пул муомаласи ўзига хос қонунларга асосланган ҳолда амалга оширилади. Унинг қонунларидан энг муҳими муомала учун зарур бўлган пул миқдорини аниқлаш ва шунга мувофиқ муомалага пул чиқаришдир.
Муомалани таъминлаш учун зарур бўлган пул миқдори қуйидаги омилларга боғлиқ:
1. Муайян давр давомида сотилиши ва сотиб олиниши лозим бўлган товарлар суммасига.
2. Пул бирлигининг айланиш тезлигига.
3. Кредитнинг ривожланишига, пулдан тўлов воситаси вазифасидан фойдаланишга ҳам боғлиқ.
Кўпинча товарлар қарзга (кредитга) сотилади ва уларнинг ҳақи келишувга мувофиқ кейинги даврларда тўланади. Демак, муомала учун зарур бўлган пул миқдори кредит миқдорига мувофиқ камроқ бўлади. Иккинчи томондан, бу даврда илгари кредитга сотилган товарлар ҳақини тўлаш вақти бошланади. Бу пул миқдорига эҳтиёжни кўпайтиради. Ундан ташқари ҳозирги вақтда кўпгина олди-сотди жараёнлари нақд пулсиз, бир-бирига банк орқали пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Биз уларни ўзаро ҳисоб-китоблар деб атаймиз.
Мазкур ҳолатларни ҳисобга олганда, муомала учун зарур бўлган пул миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
,
бу ерда:
Пм - муайян даврда муомала учун зарур бўлган пул миқдори;
Тб - сотилиши лозим бўлган товарлар суммаси (товарлар миқдори х нархи);
Хк - кредитга сотилган товарлар суммаси;
Хт - тўлаш муддати келган товарлар ва хизматлар ҳамда бошқа тўловлар суммаси;
Ўх-к - нақд пулсиз ўзаро ҳисоб-китоблар;
Ат - пулнинг айланиш тезлиги.
Муомала учун зарур бўлган пул миқдори пул муомаласи қонунини миқдоран ифодалайди. Чунки муомала учун зарур бўлган пул миқдорига нисбатан муомалага кам пул чиқарилса, кўпгина хўжаликларда пул етишмаслиги, нормал ҳолатда хўжалик юритиб бўлмай қолиш ҳолати юз беради. Ёки, аксинча, муомалада бўлган пул миқдори сотилаётган товарлар ва хизматлар суммасига нисбатан ошиб кетиши ва бунинг натижасида товарлар билан таъминланмаган пулнинг пайдо бўлиши пулнинг қадрсизланиши, яъни инфляцияни билдиради.
Пул миқдорига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олиб, пул муомаласи қонунига қуйидагича таъриф бериш мумкин: бошқа шароитлар ўзгармай қолганда, муайян даврда муомала учун зарур бўлган пул миқдори сотишга чиқариладиган товарлар нархи суммасига тўғри мутаносиб, пулнинг айланиш тезлигига тескари мутаносибдир.
Таъкидлаш лозимки, пулнинг ҳамма тизимлари учун пул муомаласи қонуни умумий бўлиб, шу билан бирга олтин ва қоғоз пул муомаласи қонунларининг ўзига хос хусусиятлари ва бир-биридан фарқлари мавжуд.
Масалан, 1) олтин пул муомалада бўлганда:
а) ортиқча олтин пул хазинага жалб қилинади ва ҳар хил безаклар учун фойдаланишга чиқарилади;
б) товарлар ҳажми кўпайиб, муомала учун қўшимча пул зарур бўлганда хазинадаги олтин пуллар муомалага киритилади. Шу йўл билан муомала учун зарур бўлган олтин пул миқдори ўз-ўзидан тартибланади.
2) Муомала учун зарур бўлган олтин пул миқдори товарлар қийматининг миқдорига тескари мутаносибликда, олтиннинг ўз қийматига нисбатан эса тўғри мутаносибликда ўзгаради:
а) олтин пул қиймати ва товарлар ҳажми ўзгармаган тақдирда товарлар қиймати қанча паст бўлса, муомала учун зарур бўлган пул миқдори ҳам шунча кам бўлади. Агар товарлар қиймати ўзгармаса, пулнинг миқдори товарлар ҳажмининг ортишига қараб унга мутаносиб равишда кўпаяди;
б) агар товарлар ҳажми ва қиймати ўзгармайди, деб фараз қилсак, муомаладаги олтин пул миқдори олтиннинг ўз қийматига қараб ўзгаради, яъни унинг қиймати ошса, пул миқдори камаяди, қиймати пасайса, пул миқдори кўпаяди.
Қоғоз пул муомаласи қонунлари олтин пул муомаласидан фарқ қилиб, уни қуйидагича ифодалаш мумкин:
- қоғоз пул қанча миқдорда чиқарилмасин, унда белгиланган қиймат миқдори муомала учун зарур бўлган олтин пул миқдорининг қийматига тенг бўлади;
- қоғоз пулнинг ҳар бирлигида белгиланган қиймат миқдори муомала учун зарур бўлган олтин пул қийматининг муомалага чиқарилган қоғоз пул миқдори нисбатига мос келади.
Миллий иқтисодиётда давлатнинг, тижорат банклари ва бошқа молиявий муассасаларнинг мажбуриятлари пул сифатида фойдаланади. Пул операцияларининг асосий кўпчилик қисми нақд пулсиз, чеклар ва унга тенглаштирилган молиявий активлар ёрдамида амалга оширилади. Шу сабабли муомалада бўлган пул миқдорини ҳисоблаш учун М1 ...Мn пул агрегатлари ёки таркибий қисми тушунчасидан фойдаланилади. Барча пул агрегатлари йиғиндиси ялпи пул массаси ёки ялпи пул таклифини ташкил қилади.
Бизнинг республикамизда умумий пул миқдори қуйидаги (таркиб)лар асосида ҳисобланади:
М0 – муомаладаги нақд (қоғоз ва металл) пуллар.
М1 = М0 + аҳолининг жорий ҳисоб варақаларидаги пул қолдиқлари, корхоналарнинг ҳисоб варақаларидаги пул маблағлари, банклардаги талаб қилиб олиш мумкин бўлган пул омонатлари.
М2 = М1 + тижорат банкларидаги муддатли омонатлар ва жамғарма ҳисоб варақаларидаги пуллар, ихтисослаштирилган молиявий муассасалардаги депозитлар ва бошқа активлар. Мазкур агрегат таркибига кирувчи пул маблағларини бевосита бир шахсдан бошқа бирига ўтказиш ҳамда айирбошлаш битимларида фойдаланиш мумкин эмас. Улар асосан жамғариш воситаси вазифасини бажарадилар.
М3 = М2 + банк сертификатлари + аниқ мақсадли заём облигациялари + давлат заём облигациялари + хазина мажбуриятлари.
Бундан кўринадики, пул массасининг ҳар бир алоҳида агрегати ўзининг ликвидлиги даражасига кўра фарқланади. Ликвидлик – бу турли активларнинг ўз қийматини йўқотмасдан (яъни энг кам харажатлар асосида) тезлик билан нақд пулга айлана олиш қобилиятидир. Пуллар (металл танга ва қоғоз пуллар) энг юқори ликвидликка эга бўлади. Мижоз ўзи истаган вақтида олиши мумкин бўлган банк ҳисоб варақаларидаги пул омонатлари ҳам ликвидли ҳисобланади. Пул массаси таркибига тўлов воситаси вазифасини бажариш лаёқати пастроқ бўлган активлар қўшилиб бориши билан, уларнинг ликвидлик даражаси ҳам пасайиб боради.
Нақд пуллар ривожланган бозор иқтисодиёти мамлакатларида умумий пул массасининг 9-10 фоизини, бозор иқтисодиётига ўтаётган мустақил ҳамдўстлик давлатларида 35–40 фоизни ташкил қилади.
Пул бозори – бу мамлакатдаги пул миқдори ҳамда фоиз ставкасининг турли даражаларида пул маблағларига бўлган талаб ва пул таклифининг ўзаро нисбатини ифодаловчи механизм.
Пул таклифи асосан Марказий банк томонидан тартибга солинсада, у иқтисодиётдаги барча таклифни қамраб ололмайди. Чунки, бу жараёнга уй хўжалиги ҳатти-ҳаракати ҳамда тижорат банкларининг сиёсати ҳам таъсир кўрсатади.
Тижорат банклари ўз ихтиёрларида бўлган активлари ҳисобига янги пулларни ҳосил қилишлари, яъни уларни банк кредити сифатида мижозларига беришлари мумкин. Тўғри, уларнинг бу фаолиятлари Марказий банк томонидан ўрнатилувчи мажбурий заҳира меъёрлари орқали чекланади. Яъни, тижорат банки ўзининг жорий харажатларини қоплаши ҳамда мижозлар томонидан кредитлар қайтарилмаслиги хавфининг олдини олиш мақсадида маълум миқдордаги пул маблағларини заҳира сифатида сақлаши лозим. Активларнинг қолган қисми эса муомалага чиқарилиб, у маълум муддатдан сўнг яна банкка қайтиши ҳамда, мажбурий заҳира меъёридан ортиқча қисми яна муомалага чиқарилиши мумкин. Тўхтовсиз равишда такрорланувчи бу жараён пул таклифи мультипликатори ёки банк мультипликатори дейилади.
Пул таклифи мультипликатори – бу банкдаги пул депозитлари қўшимча равишда ўсган ҳажмининг мажбурий заҳиралар қўшимча ҳажмига нисбати бўлиб, пул маблағларининг бир бирликка кўпайиши иқтисодиётдаги пул таклифининг қанчага ўсишини кўрсатади:
,
бу ерда:
m – пул таклифи мультипликатори коэффициенти;
Ms - банкдаги пул депозитларининг қўшимча равишда ўсган ҳажми;
R - мажбурий заҳиралар қўшимча ҳажми;
r – мажбурий заҳиранинг фоиздаги меъёри.
Пул таклифи кўп жиҳатдан инфляция жараёнларига ҳам таъсир кўрсатади. «Инфляция» атамаси (лотинча inflation – шишмоқ, кенгаймоқ) илк бора Шимолий Америкада 1861-1865 йиллардаги фуқаролар уруши даврида қўлланилиб, муомалада қоғоз пулларнинг ҳаддан ортиқ кўпайиб кетишини ифодалаган эди. Иқтисодий адабиётларда эса бу атама ХХ асрда, биринчи жаҳон урушидан кейин кенг тарқалди.
Инфляция деб пул муомаласи қонунлари бузилиши билан боғлиқ ҳолда қоғоз пулларнинг қадрсизланишига айтилади.
Бу ерда қоғоз пул миқдорининг нисбатан ортиб кетиб, унинг қадрсизланишига пулнинг ортиқча эмиссия қилиниши, пул эмиссияси ўзгармасдан, унинг айланиш тезлигининг ошиши, муомаладаги пул миқдори ўзгармаса ҳам товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмининг камайиб кетиши, товарлар ва хизматлар ижтимоий қийматининг ва, бинобарин, нархининг пасайиши ва ниҳоят, пул қийматининг пасайиши каби омиллар таъсир қилади.
Қоғоз пуллар инфляцияга учраганда уч хил нарсага нисбатан қадрсизланади:
1) олтинга нисбатан – бу олтиннинг қоғоз пулларда бозор нархининг ошишида ўз ифодасини топади;
2) товарларга нисбатан – бу товарлар нархининг ошишида ўз ифодасини топади;
3) бардошли чет эл валюталарига нисбатан – бу чет эл валюталарига нисбатан миллий пул курсининг тушиб кетишида ўз ифодасини топади.
Инфляция нарх индекси ёрдамида базис даврга нисбатан ўлчанади. Нархлар индекси эса жорий даврдаги истеъмол нархларини базис даврдаги истеъмол нархларига нисбати орқали аниқланади:
,
бу ерда:
НИ – нархлар индекси;
ТНж – жорий даврдаги истеъмол товарлари нархи;
ТНб - базис даврдаги истеъмол товарлари нархи.
Нархлар ўзгаришини ҳисобга олиш қамровига кўра нархлар индексининг қуйидаги турларини ҳисоблаш мумкин:
- истеъмол нархлари индекси;
- улгуржи нархлар индекси;
- нархлар индекси – ЯИМ дефлятори;
- экспорт ва импорт нархлар индекси.
Нархлар индексидан фойдаланган ҳолда инфляция суръатини (ИС) қуйидаги формула орқали аниқлаш мумкин:
.
Мамлакатимизда 2000-2007 йиллардаги инфляциянинг асосий кўрсаткичларини қуйидаги жадвал орқали ифодалаш мумкин (1-жадвал).
Келиб чиқиш сабаблари ва ўсиш суръатларига қараб, инфляциянинг бир қанча турларини фарқлаш мумкин.
1. Талаб инфляцияси. Нарх даражасининг анъанавий ўзгариши жами талаб ортиқчалиги билан тушунтирилади. Иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш соҳаси маҳсулотнинг реал ҳажмини кўпайтириб, ортиқча талабни қондира олмайди. Чунки барча мавжуд ресурслар тўлиқ фойдаланилган бўлади. Шу сабабли бу ортиқча талаб нархнинг ошишига олиб келади ва талаб инфляциясини келтириб чиқаради.
Чизмадан кўринадики, иқтисодиётдаги пул ҳажмининг кўпайиши қисқа муддат ичида ялпи талабни AD1 дан AD2 га силжишига олиб келади. Агар бу вақтда иқтисодиётнинг ҳолати ялпи таклиф эгри чизиғининг оралиқ (2) ёки тик (классик) (3) кесмасига мос келса, бу нарх даражасининг ўсишига, яъни талаб инфляциясининг рўй беришига олиб келади.
Нарх
даражаси AS
3
P2
AD2
2
P1
1 AD1
0 Q1 Q2 Реал ЯММ
2-чизма. Талаб инфляцияси.
2. Таклиф инфляцияси. Инфляция ишлаб чиқариш харажатлари ва бозордаги таклифнинг ўзгариши натижасида ҳам келиб чиқиши мумкин. Ишлаб чиқариш харажатларининг ўсиши келтириб чиқадиган инфляция маҳсулот бирлигига қилинадиган харажатларнинг кўпайиши ҳисобига нархларнинг ошишини билдиради. Бу ҳолатни ҳам чизма орқали кўриб чиқамиз (3-чизма).
Нарх
даражаси AS2 AS1
3
P2
AD
2
P1
1
0 Q2 Q1 Реал ЯММ
3-чизма. Таклиф инфляцияси.
Чизмадан кўринадики, харажатларнинг ўсиши натижасида ялпи таклиф эгри чизиғининг AS1 дан AS2 га қисқариши маҳсулот бирлигига тўғри келувчи харажат миқдорини ошириб, нархларнинг Р1 дан Р2 даражага қадар кўтарилишига, реал ишлаб чиқариш ҳажмининг эса Q1 дан Q2 га қадар қисқаришига олиб келади.
Шунингдек, инфляциянинг қуйидаги сабабларини ҳам кўрсатиш мумкин:
- монополистик фаолиятларнинг пайдо бўлиши ва амал қилиши;
- нотўғри солиқ сиёсати юритиш;
- жаҳон бозорларидаги нархларнинг ўсиши;
- ҳарбий соҳадаги харажатларнинг ўсиши ва ҳоказо.
Инфляциянинг ўрмалаб борувчи, жадал ва гиперинфляция каби турлари ҳам мавжуд. Ўрмалаб борувчи инфляция ҳолатида нархлар йилига 10 фоизгача, жадал инфляцияда 20 дан 200 фоизгача, гиперинфляцияда 200 фоиздан юқори даражада ўсиши кузатилади.
Башорат қилиш мумкинлигига қараб кутилаётган ва кутилмаган инфляция фарқланади. Кутилаётган инфляция ва унинг оқибатларини олдиндан башорат қилиш мумкин, кутилмаган инфляцияни олдиндан айтиб бўлмайди. Биринчи ҳолда инфляциянинг кутилаётган салбий оқибатларига тайёрланиб, уни сезиларли даражада юмшатиш мумкин. Иккинчи ҳолда нархларнинг кутилмаган ўсиши натижасида мамлакат иқтисодий ахволининг сезиларли ёмонлашуви рўй бериши мумкин.
4. Кредитнинг моҳияти, манбалари ва вазифалари
Кредит бўш турган пул маблағларини ссуда фонди шаклида тўплаш ва уларни пулга муҳтож бўлиб турган ҳуқуқий ва жисмоний шахсларга ишлаб чиқариш ва бошқа эҳтиёжлари учун маълум муддатга, фоиз тўловлари билан қайтариш шартида қарзга бериш муносабатларини ифодалайди.
Пул шаклидаги капитал ссуда капитали дейилса, унинг ҳаракати кредитнинг мазмунини ташкил қилади.
Кредит муносабатлари икки субъект ўртасида, яъни пул эгаси (қарз берувчи) ва қарз олувчи ўртасида юзага келади.
Турли хил корхоналар (фирмалар), ташкилотлар, давлат ва унинг муассасалари ҳамда аҳолининг кенг қатлами кредит муносабатларининг субъектлари ҳисобланади. Санаб ўтилган субъектларнинг айнан ҳар бири бир вақтнинг ўзида ҳам қарз олувчи ва ҳам қарз берувчи ўрнида чиқиши мумкин.
Кредит муносабатларининг объекти жамиятда вақтинча бўш турган пул маблағларидир.
Такрор ишлаб чиқариш жараёнида товарлар, иқтисодий ресурслар ва пул маблағларининг доиравий айланиши кредит муносабатларининг мавжуд бўлишини тақозо қилади. Шу билан бирга доиравий айланиш жараёнида муқаррар суратда вақтинча бўш турадиган пул маблағлари ва бошқа пул ресурслари кредит маблағларининг манбаини ташкил қилади.
Кредит ресурсларининг асосий манбалари қуйидагилардан иборат:
1) корхоналарнинг амортизация ажратмалари;
2) маҳсулот сотишдан олинган пул тушумлари;
3) корхоналарнинг ишлаб чиқариш, фан ва техникани ривожлантириш фондлари, моддий рағбатлантириш фондлари;
4) корхоналар фойдаси. Улар давлат бюджети ва кредит тизими билан ҳисоб-китоб қилингунча, шунингдек унинг тегишли қисми корхона эҳтиёжлари учун фойдалангунча банкдаги ҳисобларида сақланади;
5) банкдаги бюджет муассасалари, касаба уюшмалари ва бошқа ижтимоий ташкилотларнинг жорий пул ресурслари;
6) аҳолининг бўш пул маблағлари.
Такрор ишлаб чиқариш жараёнида вақтинча бўш пул ресурслари ҳосил бўлиши билан бир вақтда, иқтисодиётнинг айрим бўғинлари ва соҳаларида қўшимча пул маблағларига эҳтиёж пайдо бўлади.
Аввало кредит қайта тақсимлаш вазифасини бажаради. Унинг ёрдамида корхоналар, давлат ва аҳолининг бўш пул маблағлари ссуда фонди шаклида тўпланиб, кейин бу маблағлар кредит механизми орқали иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларини ҳисобга олиб қайта тақсимланади. Шу орқали кредит ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Иккинчидан, кредит пулга тенглаштирилган тўлов воситаларини (вексель, чек, сертификат ва ҳ.к.) юзага чиқариб, уларни хўжалик амалиётига жорий этиш вазифасини бажаради.
Учинчидан, кредит нақд пуллар ўрнига кредит пулларни ривожлантириш ва пул муомаласини жадаллаштириш билан муомала харажатларини тежаш вазифасини бажаради.
Тўртинчидан, кредит ссуда фондининг ҳаракати (қарз бериш ва қарзни ундириш) орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантириш вазифасини бажаради.
Бешинчидан, кредит ўз муассасалари орқали иқтисодий субъектлар фаолияти устидан назорат қилиш вазифасини бажаради.
Ниҳоят, кредитнинг ўзига хос вазифаси иқтисодиётни тартибга солиш ҳисобланади. Бунда кредит учун фоиз ставкаларини табақалаштириш, давлат томонидан кафолатлар ва имтиёзлар бериш каби усуллардан фойдаланилади. Кредит бир қатор турларда амалга оширилади.
Тарихий тараққиёт давомида кредитнинг икки – пул ва товар шаклларидан фойдаланиб келинган. Ҳозирги вақтда мамлакат ички айланмасида пул кредитидан кенгроқ фойдаланиб, у банк, тижорат, давлат, истеъмол ва халқаро кредит шаклларини олади.
Банк кредити – кредитнинг асосий ва етакчи шакли сифатида чиқади. У пул эгалари – банклар ва махсус кредит муассасалари томонидан қарз олувчиларга (тадбиркорлар, давлат, уй хўжалиги сектори) пул ссудалари шаклида берилади.
Хўжаликлараро кредит бир корхона (муассаса) томонидан иккинчисига берилади ва уларнинг капитал қурилиш, қишлоқ хўжалик соҳаларидаги муносабатларига, шунингдек, ички хўжалик ҳисоби бўғинлари билан муносабатларига хизмат қилади.
Тижорат кредити – бу корхоналар, бирлашмалар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг бир-бирига берадиган кредитларидир. Тижорат кредити, аввало, тўловни кечиктириш йўли билан товар шаклида берилади.
Истеъмол кредити – хусусий шахсларга, ҳаммадан аввало, узоқ муддат фойдаланадиган истеъмол товарлари (мебель, автомобиль, телевизор ва бошқалар) сотиб олиш учун маълум муддатга берилади. У чакана савдо магазинлари орқали товарларнинг ҳақини кечиктириб тўлаш билан сотиш шаклида ёки истеъмол мақсадларида банк ссудалари бериш шаклида амалга оширилади. Истеъмол кредитидан фойдаланганлик учун анча юқори фоиз ундирилади.
Ипотека кредити – кўчмас мулклар (ер, бино) ҳисобига узоқ муддатли ссудалар шаклида берилади. Бундай ссудалар бериш воситаси, банклар ва корхоналар томонидан чиқариладиган ипотека облигациялари ҳисобланади.
Давлат кредити – кредит муносабатларининг ўзига хос шакли бўлиб, бунда давлат пул маблағлари қарздори, аҳоли ва хусусий бизнес эса кредиторлари бўлиб чиқади. Давлат кредити маблағлари манбаи бўлиб, давлат қарз облигациялари хизмат қилади. Давлат кредитнинг бундай шаклида, аввало, давлат бюджети камомадини қоплаш учун фойдаланади.
Халқаро кредит – ссуда капиталининг халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасидаги ҳаракатини намойиш қилади. Халқаро кредит товар ёки пул (валюта) шаклида берилади. Кредитор ва қарз олувчилар банклар, хусусий фирмалар, давлат, халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳисобланади.
Сўнгги вақтларда кредитлашнинг лизинг, факторинг, фарфейтинг, траст каби шакллари кенг ривожланиб бормоқда.
Лизинг – бу кредитнинг пулсиз шакли бўлиб, одатда ишлаб чиқариш воситалари ва бошқа моддий бойликларни кейинчалик фойдаланувчилар томонидан мунтазам равишда ҳақ тўлаб бориб, сотиб олиш шарти билан узоқ муддатли ижарага беришдан иборат.
Факторинг – бу бошқа иқтисодий субъектларнинг қарздорлик буйича мажбуриятларини сотиб олиш ёки қайта сотиш муносабатларини англатади.
Фарфейтинг – бу узоқ муддатли факторинг муносабатлари бўлиб, қарздорлик бўйича ҳуқуқларни сотиб олган банк уларни одатда 1-5 йил вақт ўтгандан сўнг ундириши мумкин бўлади.
Траст – бу мижозларнинг капиталларини бошқариш бўйича операцияларни билдиради.
Кредит бериш бир қатор тамойилларга асосланади.
Булар қуйидагилар: ссуда беришнинг мақсадли тавсифи, кредитнинг расмийлаштирилган муддатда қайтарилиши, ссуданинг моддий таъминланганлиги ва тўловлилиги.
Қарзга (ссудага) берилган пул ҳисобига олинадиган даромад фоиз ёки фоизли даромад дейилади. Шу даромад (фоиз)нинг қарзга берилган пул суммасига нисбатининг фоизда ифодаланиш фоиз ставкаси ёки фоиз нормасини ташкил қилади:
,
бу ерда:
r’ – фоиз нормаси;
r – фоиз суммаси;
Кссуд– қарзга берилган пул (капитал) суммаси.
5. Банк тизими. Марказий ва тижорат банклар ҳамда
уларнинг вазифалари
Бозор иқтисодиёти шароитида пул муомаласини таъминлашда банклар муҳим роль ўйнайди. Банклар пул маблағларини тўплаш, жойлаштириш ва уларнинг ҳаракатини тартибга солиш билан шуғулланувчи иқтисодий муассасадир.
Банклар фаолиятининг асосий томонларидан бири кредит муносабатларига хизмат қилиш бўлиб, улар кредит муассасаларининг асосини ташкил қилади.
Банклар тизими одатда икки босқичли бўлиб, ўз ичига марказий (эмиссион) банк ва тижорат (депозитли) банкларнинг тармоқ отган шахобчаларини олади.
Давлат банки мамлакат пул-кредит тизимини марказлашган тартибда бошқаради ва давлатнинг ягона кредит сиёсатини амалга оширади.
Давлат банки Марказий банк ҳисобланади. Бунинг мазмуни шундан иборатки, биринчидан, кўпчилик мамлакатларда давлат банки ягона марказий банкдан иборат бўлиб, у ўтказадиган сиёсат тартиблари юқори давлат органлари томонидан ўрнатилади.
Иккинчидан, Марказий банк тижорат банклари ва жамғарма муассасаларидан маблағларни қабул қилиб, уларга кредит беради. Хусусан, шу сабабга кўра марказий банк “банклар банки” дейилади.
Учинчидан, Марказий банк фақат фойда олишга интилиб фаолият қилмайди, давлатнинг бутун иқтисодиёт ҳолатини яхшилаш сиёсатини амалга оширади ва ижтимоий сиёсатини амалга оширишга кўмаклашади.
Марказий банк кўплаб хилма-хил вазифаларни бажаради.
1) бошқа банк муассасаларининг мажбурий заҳираларини сақлаш;
2) чекларни қайд (инкассация) қилиш механизмини таъминлаш ва банклараро ҳисоб-китобларни амалга ошириш, уларга кредитлар бериш;
3) давлатнинг монетар сиёсатини амалга ошириш;
4) барча банклар фаолиятини уйғунлаштириш ва улар устидан назоратни амалга ошириш;
5) халқаро валюта бозорларида миллий валюталарни айирбошлаш;
6) пул таклифи устидан назорат қилиш, миллий валютани муомалага чиқариш.
Банклар ўз тасарруфидаги ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги учун моддий жиҳатдан масъул ҳисобланади ва шу сабабли кредит-пул операциялари кўпроқ уларнинг иқтисодий фойдалилигига ва самарадорлигига қараб берилади.
Тижорат банклари ўзларининг хўжалик мавқеига кўра акционерлик типидаги муассасалар ҳисобланади. Ҳуқуқий мавқеига кўра, фаолиятнинг бирон бир турига хизмат кўрсатувчи, ихтисослашган ёки миллий банк бўлиши мумкин.
Тижорат банклар саноат, савдо ва бошқа хил корхоналарни омонат тарзида жалб этилган пул маблағлари ҳисобидан кредитлайди, корхоналар ўртасида ҳисоб-китобни амалга оширади, шунингдек воситачилик ва валюта операциялари билан шуғулланади.
Ихтисослашган тижорат банклар – иқтисодиётнинг турли соҳаларида тижорат тамойилларида кредит-пул операцияларининг муайян турларини амалга оширади.
Халқ банки - мамлакатда омонат ишларини ташкил этишни, нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилишни ва аҳоли учун касса вазифасини амалга оширишни, аҳолига шахсий эҳтиёжларга кредит беришни ва шу каби операцияларни таъминлайди.
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки экспорт-импорт операцияларини бевосита амалга оширувчи корхона ва муассасаларга кредит беради, қўшма корхоналарга кредит беришда қатнашади, йиғма валюта режасининг ижросини, валюта ресурсларидан тежаб фойдаланишини назорат қилади, шунингдек ташқи иқтисодий операцияларга оид ҳисоб-китобларни ташкил қилади ва амалга оширишни таъминлайди.
Тижорат банклари тизимида тор ихтисослашиши бўйича инвестицион ва ипотека банкларни ажратиб кўрсатиш лозим.
Инвестицион банклар – махсус кредит муассасалари бўлиб, облигация ҳамда қарз мажбуриятлари бошқа турларини чиқариш йўли билан узоқ муддатли ссуда капиталини жалб қилади ва уларни мижозлар (асосан давлат ва тадбиркорлар) га тақдим қилади.
Инвестицион компаниялар ўзларининг қимматли қоғозларини чиқариш йўли билан ҳуқуқий инвесторлар пул ресурсларини тўплайди ва уларни корхона (миллий ва чет эл)лар акция ва облигацияларига жойлаштиради. Бундай компаниялар тўлиқ инвесторлар манфаатини ифодалайди ва уларнинг асосий мақсади қўйилган капитал ҳисобига фойда олиш ҳисобланади.
Ипотека банклар – бу кўчмас мулк (ер ва иншоот) ҳисобига узоқ муддатли ссуда беришга ихтисослашган кредит муасасалар. Ипотека банкнинг ресурслари ўзларининг ипотека облигациялари ҳисобига шаклланади. Олинган ссудадан уй-жой ва бошқа иншоотлар қуриш, корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш учун фойдаланилади.
Барча тижорат банклари заҳира (резерв)ларининг ҳажми ва таркиби бўйича Марказий банк томонидан ўрнатиладиган маълум талабларга жавоб бериши зарур.
Мамлакатимизда тижорат банклари фаолиятининг кенгайиб бораётганлигини қуйидаги жадвал маълумотларидан кузатиш мумкин (22.2-жадвал).
22.2-жадвал
Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари фаолиятининг асосий кўрсаткичлари
Кўрсаткич |
2001 |
2002 |
2003 |
2004 |
2005 |
2006 |
2007 |
2008 |
Тижорат банклари активлари, млрд. сўм |
3198,0 |
3918,2 |
4419,0 |
6400,0 |
6630,6 |
7208,0 |
9276,2 |
12065,0 |
Тижорат банклари ялпи капитали ҳажми, млрд. сўм |
602,0 |
714,7 |
791,0 |
824,0 |
930,9 |
1250,0 |
1502,6 |
2104,0 |
Фаолият кўрсатаётган мини-банклар сони, бирлик |
309 |
530 |
795 |
1122 |
1450 |
1800 |
2038 |
2161 |
Кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар ҳажми, млрд. сўм |
206,0 |
256,0 |
294,0 |
353,9 |
419,9 |
547,0 |
743,7 |
1251,0 |
Тижорат банкларида аҳоли омонатлари қолдиғи, млрд. сўм |
91,5 |
170,1 |
245,0 |
323,0 |
449,5 |
975,0 |
994,6 |
1724,0 |
Ўрта ва узоқ муддатли кредитларнинг жами кредит қўйилмаларидаги улуши, фоиз |
74,0 |
81,0 |
81,1 |
82,8 |
81,0 |
85,0 |
86,7 |
- |
Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари.
Президентимиз «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарларида бaнк ишини янaдa тaкoмиллaштириш, aҳoли вa xўжaлик юритувчи субъeктлaрнинг бўш мaблaғлaрини тижoрaт бaнклaри дeпoзитлaригa жaлб қилишни рaғбaтлaнтириш ишлaри ҳaм 2009 йилдa устувoр вaзифa бўлиб қoлишини кўрсатиб ўтдилар.
«Ҳеч кимга сир эмаски, бугун кенг кўламда тарқалиб бораётган жаҳон молиявий инқирозининг асосий сабабларидан бири – бу банклар ликвидлиги, яъни тўлов қобилиятининг заифлиги билан боғлиқ муаммонинг кескинлашуви, кредит бозоридаги танглик, сода қилиб айтганда, пул маблағларининг етишмаслиги билан изоҳланади» [49].
Асосий таянч тушунчалар:
Молия – пул маблағларининг ҳаракати, яъни уларнинг шаклланиши, тақсимланиши ва фойдаланилиши билан боғлиқ равишда вужудга келадиган муносабатлар.
Молия тизими – молиявий муносабатлар ва турли даражада уларга хизмат қилувчи молиявий муассасалардир.
Давлат бюджети – давлат харажатлари ва уларни молиявий таъминлаш манбаларининг тартиблаштирилган режаси.
Солиқлар – жамиятда вужудга келтирилган соф даромаднинг бир қисмини бюджетга жалб қилиш шакли.
Солиқ ставкаси – солиқ суммасининг солиқ олинадиган суммага нисбатининг фоиздаги ифодаси.
Лаффер эгри чизиғи – давлат бюджети даромадлари ва солиқ ставкаси ўртасидаги боғлиқликнинг тасвирланиши.
Пул муомаласи – товарлар айланишига ҳамда нотовар характеридаги тўловлар ва ҳисобларга хизмат қилувчи нақд пуллар ва унга тенглаштирилган молиявий активларнинг ҳаракати.
Пул тизими – тарихан таркиб топган ва миллий қонунчилик билан мустаҳкамланган, мамлакатда пул муомаласини ташкил қилиш шакли.
Инфляция – қоғоз пул бирлигининг қадрсизланиши.
Кредит – бўш турган пул маблағларини ссуда фонди шаклида тўплаш ва уларни такрор ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун қарзга бериш.
Фоиз нормаси (ставкаси) – фоиз ёки фоизли даромаднинг қарзга берилган пул суммасига нисбатининг фоизда ифодаланиши.
Банк кредити – пул эгалари (банклар ва махсус кредит муассасалари) томонидан қарз олувчиларга (тадбиркорлар, давлат, уй хўжалиги сектори) берилувчи пул ссудалари.
Лизинг – кредитнинг пулсиз шакли бўлиб, одатда ишлаб чиқариш воситалари ва бошқа моддий бойликларни кейинчалик фойдаланувчилар томонидан мунтазам равишда ҳақ тўлаб бориб, сотиб олиш шарти билан узоқ муддатли ижарага беришдан иборат.
Факторинг – бошқа иқтисодий субъектларнинг қарздорлик буйича мажбуриятларини сотиб олиш ёки қайта сотиш муносабатлари.
Фарфейтинг – узоқ муддатли факторинг муносабатлари бўлиб, қарздорлик бўйича ҳуқуқларни сотиб олган банк уларни одатда 1-5 йил вақт ўтгандан сўнг ундириши мумкин бўлади.
Траст – мижозларнинг капиталларини бошқариш бўйича операциялари.
Банклар – кредит муносабатларига хизмат қилиб, кредит тизимининг негизини ташкил қилувчи махсус муассасалар.
Банк операциялари – маблағларни жалб қилиш ва уларни жойлаштириш бўйича амалга ошириладиган операциялар.
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар:
1. Молиянинг иқтисодий мазмунини тушунтиринг ва унинг иқтисодий вазифаларини баён қилинг.
2. Жамият ва давлат молия тизимлари асосий бўғинларининг тавсифини беринг. Молия тизимида давлат бюджетининг ўрни қандай?
3. Давлат бюджети миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлашда қандай роль ўйнайди? Бунда қандай усуллардан фойдаланилади?
4. Бюджет тақчиллиги нима? Ижобий ва салбий бюджет тақчиллигини тушунтиринг.
5. Солиқларнинг иқтисодий моҳиятини тушунтиринг ва унинг турларини, асосий вазифаларини кўрсатинг.
6. Муомала учун зарур бўлган пул миқдори қандай омилларга боғлиқ?
7. Пул агрегатлари нима ва унинг таркибига нималар киради?
8. Инфляциянинг мазмунини ва турларини тушунтиринг.
9. Талаб ва таклиф инфляцияларининг графикдаги кўринишларини тасвирланг ва изоҳланг.
10. Кредитнинг асосий турларини санаб кўрсатинг ва уларнинг тавсифини беринг. Кредит қандай вазифаларни бажаради?
11. Марказий ва тижорат банкларининг вазифаларини кўрсатинг.
18-МАВЗУ. БОЗОР ИқТИСОДИЁТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШДА ДАВЛАТНИНГ РОЛИ
Режа:
1. Давлатнинг миллий иқтисодиётини тартибга солишдаги роли ҳақидаги назария ва қарашлар.
2. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш, унинг мақсади ва вазифалари.
3. Давлатнинг иқтисодиётга таъсир қилиш усуллари ва воситалари.
Барча иқтисодий тизимларда давлат ва бозор тизими ўзига хос аҳамият касб этиб, ҳар бири мустақил амал қилади. Шу билан бирга турли иқтисодий тизимлар бир-биридан иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солишда давлат ва бозор ролининг нисбати бўйича кескин фарқланади. Масалан, бир иқтисодий тизим кўпроқ давлат томонидан бошқаришга таянса, бошқаси бозор механизми орқали тартиблашга устунлик беради. Мустақил тараққиёт даврида «мамлакатимизнинг узоқ ва давомли манфаатлари тақозо этган ҳолатларда ва кескин вазиятлардан чиқиш, улар туғдирадиган муаммоларни ҳал этиш зарур бўлганда иқтисодиётда давлат томонидан бошқарув усуллари қўлланди ва бундай ёндашув охир-оқибатда ўзини тўла оқлади»[50].
Иқтисодиётни тартиблашда бозор механизмининг роли 5-бобда кўриб чиқилган эди. Бу бобда бозор иқтисодиётини тартибга солишда давлатнинг ролини очиб беришга ҳаракат қилинади.
Дастлаб давлатнинг миллий иқтисодиётдаги роли қараб чиқилиб, кейин унинг иқтисодий вазифалари тавсифи берилади. Мавзу давлатнинг иқтисодиётга таъсир қилиш усулларини ёритиб бериш билан якунланади.
1. Давлатнинг миллий иқтисодиётини тартибга солишдаги
роли ҳақидаги назария ва қарашлар
Иқтисодиёт назарияси тарихида давлатнинг иқтисодиётдаги роли масаласи илмий асосда дастлаб А.Смит томонидан кўриб чиқилган. Унинг «Халқлар бойлигининг табиати ва сабабларини тадқиқ қилиш ҳақида» (1776 йил) деган китобида бозор усуллари орқали иқтисодиётнинг ўзини ўзи тартибга солишнинг зарурлиги таъкидлаб ўтилган. А.Смитнинг фикрича, хусусий товар ишлаб чиқарувчилар бозори давлат назоратидан тўлиқ озод бўлиши зарур. Ана шундагина истеъмолчилар талабига мос равишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш имкони мавжуд бўлади. Бунда бозор воситасида тартибга солиш, ҳар қандай четдан аралашувсиз ишлаб чиқарувчиларни бутун жамият манфаатлари учун ҳаракат қилишга мажбур қилади.
А.Смит давлатнинг иқтисодий жараёнларга ҳар қандай аралашуви охир оқибатда фақат вазиятни ёмонлаштиради деб ҳисоблайди. Бироқ, унинг мазкур назарияси 1929-1933 йилларда бозор иқтисодиётига асосланган деярли барча мамлакатларни қамраб олган иқтисодий инқироз даврида танқидга учради. Иқтисодий таназзул ва оммавий ишсизлик давлатнинг иқтисодий жараёнларга аралашувини кучайтиришни тақозо қилди.
Давлатни иқтисодиётдаги ролини ошириш масаласи Ж.М.Кейнснинг «Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» (1936 йил) номли китобида ўз аксини топди. Бу китобда муаллиф давлат фискал ва кредитли тартибга солиш воситаларидан фойдаланиб, жамиятнинг ялпи талабини рағбатлантиришни ва аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаши зарурлигини исботлайди.
Урушдан кейинги даврда Кейнс назариясидаги кўрсатмалар у ёки бу даражада бозор иқтисодиёти амалда устун бўлган барча мамлакатларда фойдаланилди. Шу билан бирга давлатнинг иқтисодиётдаги ролини янада кўпроқ ошиб бориши рўй берди. Ҳозирги даврда давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим мақсади сифатида нафақат циклга қарши тартибга солиш ва иш билан бандликни таъминлаш, балки иқтисодий ўсишнинг юқори даражасини ва яхлит такрор ишлаб чиқариш жараёнини оптималлаштиришни рағбатлантириш тан олинади.
Маъмурий-буйруқбозликка асосланган тизимдан бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида давлатнинг миллий иқтисодиётга аралашуви қуйидаги ҳолатлар орқали изоҳланади.
Биринчидан, давлат ўзига миллий иқтисодиётда бозор воситасида ўзини-ўзи тартибга солиш орқали бажариш мумкин бўлмаган ёки самарали равишда амалга ошириб бўлмайдиган вазифаларни олади.
Иккинчидан, бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг хусусий тавсифи бир қатор ижобий ва салбий оқибатларни туғдиради. Давлат якка тадбиркор ёки истеъмолчидан фарқли, жамият манфаатини ифодалаб, қўшимча ижобий самарани рағбатлантиришга ва аксинча салбий самара билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиши ва чеклашга ҳаракат қилиши зарур.
Учинчидан, давлатнинг иқтисодий жараёнларига аралашуви шу сабабли рўй берадики, индивидуал истеъмолчилар ҳамма вақт у ёки бу товарни истеъмол қилишнинг оқибатларини объектив баҳолай олмайди. Шу нуқтаи назардан, давлат фойдали истеъмолни кенгайтириш ва аксинча соғлиққа салбий таъсир кўрсатувчи товарлар истеъмолини чеклаш вазифасини ўз зиммасига олади.
Тўртинчидан, давлат ўз зиммасига бозорнинг табиатидан келиб чиқадиган айрим ҳолатларни қисман енгиллаштириш вазифасини олади.
Бешинчидан, ҳозирги шароитда барқарор, изчил иқтисодий ўсишни рағбатлантириш вазифаси ҳам давлатнинг зиммасига тушади.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг маълум чегаралари ҳам мавжуд бўлиб, улар давлатнинг ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсиридан келиб чиқади. Иқтисодиётга давлатнинг ҳар қандай аралашуви маълум харажатларни тақозо этади. Уларга энг аввало тартибга солишни ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича харажатларни киритиш мумкин. Шунингдек, тартибга солишнинг у ёки бу шакли бозор мувозанати, ишлаб чиқариш ҳажми, ресурсларнинг қайта тақсимланишига кўрсатиши мумкин бўлган таъсирни ҳам ҳисобга олиш лозим. Бунда тартибга солишни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатларнинг миқдори давлатнинг иқтисодиётни тартибга солиши натижасида олинадиган самарадан кам бўлиши лозим. Уларнинг нисбати давлатнинг иқтисодиётга аралашуви чегараларини белгилаб беради.
ХХ асрнинг 80-йилларида ривожланган мамлакатларда янги консерватив концепциялар асосида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишни чеклаш жараёнлари бошланди. Бунда тартибга солишнинг анъанавий шаклларидан воз кечилди, давлат мулкини хусусийлаштириш йўли билан давлат сектори улуши қисқартирилди, хўжалик қарорларини қабул қилишда номарказлашув жараёнлари кучайтирилди, иқтисодиётдаги бозор механизмларининг аҳамияти оширилди. Жумладан, АҚШда бу тадбирлар «Американинг янги ривожланиш йўли: иқтисодий жиҳатдан янгиланиш дастури» номли йўналиш асосида амалга оширилиб, унда даромад солиғи ставкаларининг пасайтирилиши, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида йирик корпорациялар инвестициялари учун солиқ имтиёзларини қўллаш, федерал ҳукумат харажатларини чеклаш, хусусий бизнес фаолиятининг давлат томонидан тартибга солинишини камайтириш, инфляцияга қарши пул-кредит сиёсатини ўтказиш кўзда тутилган эди.
Бироқ, олиб борилган тадбирлар кутилган натижани бермади. Масалан, АҚШда ЯММдаги давлат сарфлари улуши 1980 йилда 22,6% бўлса, 1987 йилга келиб 27%га қадар ўсди. Давлат қарзлари камайиш ўрнига ўсиб кетди, инфляциянинг пасайиши молия тизимининг издан чиқишдан сақлаб қола олмади. Аксинча, инфляциянинг чекланганлиги учун ўсиш суръатларининг пасайиши, ишсизликнинг ўсиши, реал иш ҳақининг пасайиши каби ҳолатлар юзага келди. Бундай жараёнлар Англия, Япония, Австрия, Италия ва бошқа мамлакатларда ҳам рўй берди.[51]
90-йиллардан бошлаб иқтисодиётни тартибга солишда кейнсча тенденциялар янгидан кучая бошлади. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг янги типи давлат ва хусусий сектор ўртасидаги муносабатларни рўёбга чиқариш, давлат томонидан тартибга солишнинг мослашувчанлигини ошириш, тўғридан-тўғри аралашув шакллари ва бюрократик назоратнинг камайиши билан тавсифланади.
2. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш,
унинг мақсади ва вазифалари
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш объектив равишда шартланади. Кўплаб иқтисодчилар иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солинишининг зарурлигини фақат бозорнинг камчиликлари, унинг кўплаб иқтисодий муаммоларни ҳал эта олмаслик ҳолати билан изоҳлайдилар. Бу маълум маънода тўғри бўлсада, бироқ, иқтисодиётга давлат таъсирининг объектив зарурлигини энг аввало ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши билан белгиланади. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг объектив асоси бўлиб ҳам миллий иқтисодиёт даражасида, ҳам халқаро миқёсда ижтимоий меҳнат тақсимотининг ривожланиши негизида ишлаб чиқаришнинг умумлашуви жараёни хизмат қилади.
Бу жараён қуйидагиларда намоён бўлади:
- чуқурлашиб бораётган ижтимоий меҳнат тақсимоти асосида ишлаб чиқаришнинг ихтисослашган тармоқларининг ўзаро алоқаси ва ўзаро боғлиқлиги янада кучаяди;
- ишлаб чиқаришнинг кооперациялашуви ва марказлашуви натижасида алоҳида хўжалик бирликларининг майда бўлакларга ажралиб кетиш ҳолатлари барҳам топади;
- ишлаб чиқаришнинг йирик корхоналарда тўплануви жараёни ўсади;
- турли иқтисодий минтақалар ўртасидаги иқтисодий алоқалар ва фаолият алмашуви жадаллашади.
Ишлаб чиқаришнинг умумлашуви даражасининг ошиши билан ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда хўжалик юритиш, такрор ишлаб чиқариш нисбатларини онгли равишда тартибга солиш, йирик ишлаб чиқариш мажмуалари, яхлит иқтисодиётни марказлаштирилган ҳолда бошқаришга объектив эҳтиёж пайдо бўлади. Шунга кўра, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш ишлаб чиқариш муносабатларининг ҳар қандай тизимида ишлаб чиқариш умумлашувининг маълум даражасида объектив заруриятга айланади.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш деганда давлатнинг жамият аъзоларининг эҳтиёжларини қондириш даражасини ошириш учун чекланган ишлаб чиқариш ресурсларидан янада самарали фойдаланишни таъминловчи, умумий иқтисодий мувозанатга эришишга йўналтирилган, ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш бўйича фаолияти тушунилади.
Бозор хўжалиги шароитида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш қонунчилик, ижро этиш ва назорат қилиш хусусиятидаги тадбирлар тизимидан иборат бўлади.
Ҳозирги шароитда иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш такрор ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бир қатор вазифаларни ҳал қилишга қаратилади. Булар жумласига иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, бандликни тартибга солиш, тармоқ ва минтақавий тузилмалардаги ижобий силжишларни қўллаб-қувватлаш, экспортни ҳимоя қилиш кабиларни киритиш мумкин.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизми тўғрисида тўлароқ тасаввурга эга бўлиши учун унинг мақсади, вазифалари ва тартибга солиш усуллари ҳамда восита ёки дастакларини тўлароқ тавсифлаш лозим.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий мақсади иқтисодий ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш, мавжуд тузумни мамлакат ичида ва халқаро майдонда мустаҳкамлаш ва уни ўзгариб турувчи шароитга мослаштириш ҳисобланади.
Бу асосий мақсаддан бир қатор аниқ мақсадлар келиб чиқади. Улар жумласига иқтисодий циклни барқарорлаштириш; миллий хўжаликларнинг тармоқ ва минтақавий тузилишини такомиллаштириш, атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш кабиларни киритиш мумкин. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг мақсади унинг қуйидаги вазифаларида аниқ намоён бўлади:
1) бозор тизимининг самарали амал қилишига имкон туғдирувчи ҳуқуқий асос ва ижтимоий муҳитни таъминлаш;
2) рақобатни ҳимоя қилиш;
3) даромад ва бойликни қайта тақсимлаш;
4) ресурсларни қайта тақсимлаш;
5) иқтисодиётни барқарорлаштириш, яъни иқтисодий тебранишлар вужудга келтирадиган инфляция ва бандлилик даражаси устидан назорат қилиш ҳамда иқтисодий ўсишни рағбатлантириш.
Давлат бозор иқтисодиётининг самарали амал қилишининг шарт-шароити ҳисобланган ҳуқуқий асосни таъминлаш вазифаларини ўз зиммасига олади. Бозор иқтисодиёти учун зарур бўлган ҳуқуқий асосни таъминлаш қуйидаги тадбирларнинг амалга оширилишини тақозо қилади: хусусий корхоналарнинг ҳуқуқий мавқеини мустаҳкамлаш; хусусий мулкчилик ҳуқуқини таъминлаш ва шартномаларга амал қилишни кафолатлаш; корхоналар, ресурсларни етказиб берувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонуний битимларни ишлаб чиқиш ва бошқалар.
Давлат томонидан ижтимоий муҳитни таъминлаш ўз ичига ички тартибни сақлаш, маҳсулот сифати ва оғирлигини ўлчаш стандартларини белгилаш, товар ва хизматлар айирбошлашни енгиллаштириш учун миллий пул тизимини муомалага киритиш кабиларни олади.
Бозор тизими пул даромадларини ва миллий маҳсулотни жамият аъзолари ўртасида тақсимлашда бирмунча тенгсизликларни келтириб чиқаради. Шу сабабли давлат ўз зиммасига даромадлар тенгсизлигини камайтириш вазифасини олади. Бу вазифа бир қатор тадбир ва дастурларда ўз ифодасини топади.
Биринчидан, трансферт тўловлари муҳтожларни, ногиронларни ва бировнинг қарамоғида бўлганларни нафақалар билан, ишсизларни ишсизлик нафақалари билан таъминлайди. Ижтимоий таъминот дастурлари орқали пенсионерлар ва қарияларга молиявий ёрдам кўрсатилади.
Иккинчидан, давлат бозорни тартибга солиш йўли билан, яъни талаб ва таклиф таъсирида ўрнатиладиган нархларни ўзгартириш йўли билан ҳам даромадларнинг тақсимланишига таъсир кўрсатади.
Давлат бир қатор йўллар билан ресурсларнинг номутаносиб тақсимланиши келтириб чиқарадиган оқибатларни юмшатишга ҳам ҳаракат қилади.
Биринчидан, истеъмолчиларнинг аниқ товар ва хизматларни харид қилиш қобилиятини ошириш йўли билан уларнинг талаби кенгайтирилади.
Иккинчидан, давлат таклифни ошириш мақсадида ишлаб чиқаришни субсидиялаши мумкин. Субсидиялар ишлаб чиқарувчиларнинг зарарларини қисқартиради ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ресурсларнинг етишмаслиги муамосини бартараф қилади.
Учинчидан, давлат айрим товарлар ва ижтимоий неъматларнинг ишлаб чиқарувчиси сифатида чиқади. Бундай тармоқлар давлат мулкчилигига асосланади ва давлат томонидан бевосита бошқарилади ёки уларни молиялаштиришни давлат ўз зиммасига олади.
Иқтисодиётни барқарорлаштириш, яъни иқтисодиётнинг барча соҳаларини ресурслар билан таъминлаш, тўлиқ бандлик ва нархларнинг барқарор даражасига эришишда ёрдам бериш ҳамда иқтисодий ўсишни рағбатлантириш давлатнинг энг муҳим вазифаси ҳисобланади.
Иқтисодиётда тўлиқ бандликни таъминлаш учун умумий сарфлар, яъни хусусий ва давлат сарфларининг ҳажми етарли бўлмаса, давлат бир томондан ижтимоий неъматлар ва хизматларга ўз харажатларини кўпайтиради, бошқа томондан хусусий секторнинг сарфларини рағбатлантириш мақсадида солиқларни қисқартиради.
3. Давлатнинг иқтисодиётга таъсир қилиш усуллари
ва воситалари
Давлат миллий иқтисодиётни тартибга солишда бир қатор усуллардан фойдаланади. Бу усулларни умумлаштириб қуйидагича гуруҳлаш мумкин:
- бевосита таъсир қилиш усуллари;
- билвосита таъсир қилиш усуллари;
- ташқи иқтисодий усуллар.
Марказдан бошқариш тартиби устун бўлган мамлакатларда давлатнинг иқтисодий жараёнларга аралашувида бевосита таъсир қилиш усуллари устун бўлса, бозор иқтисодиёти эса биринчи навбатда иқтисодий жараёнларни билвосита тартибга солиш билан боғланган. Шу билан бирга барча мамлакатларда иқтисодиётнинг давлат сектори мавжуд. Давлат секторини бошқариш мулкчиликнинг давлат шаклига асосланиб, у асосан қуйидаги учта йўл орқали шаклланади:
1) ишлаб чиқариш воситалари эгаларига пул ёки қимматли қоғозлар билан товон тўлаш орқали мулкни миллийлаштириш;
2) давлат бюджети маблағлари ҳисобига янги корхоналар, баъзи ҳолларда яхлит тармоқларни барпо этиш;
3) давлат томонидан хусусий корпорацияларнинг акцияларини сотиб олиш ва аралаш давлат-хусусий корхоналарини ташкил этиш.
Ҳозирда сўнгги учинчи йўл устун равишда амал қилмоқда.
а) иқтисодиётнинг айрим бўғинлари – транспорт, алоқа, атом ва электр энергетикаси, коммунал хизмат ва бошқа соҳаларни бевосита бошқариш. Бунда давлат мулк соҳиби ва тадбиркор сифатида ўзига қарашли корхона ва ташкилотлар иқтисодий ҳаётида фаол қатнашади;
б) нархлар ва иш ҳақини «музлатиб» қўйиш сиёсати. Бу иқтисодиётга аралашишнинг антиинфляцион тадбирлари ҳисобланиб, инфляцияни юмшатишга қаратилади;
в) иш билан бандлик хизмати фаолияти (меҳнат биржалари)ни ташкил қилиш. Давлат бу фаолиятни ташкил қилиш билан ишсизликни қисқартириш чораларини кўради. Уларни зарур касбларга қайта тайёрлайди, иш билан таъминланмаганларга нафақа беради, муҳтожларга ёрдам кўрсатади;
г) иқтисодий соҳани тартибга солишни кўзда тутувчи қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш (монополияга қарши қонунчилик, тадбиркорлик тўғрисидаги, банк соҳалари, қимматли қоғозлар бозорининг фаолиятини тартибга солишни кўзда тутувчи қонунлар).
Шу орқали бозор муносабатларининг ривожланиши қонун йўли билан кафолатланади, турли мулк шаклларининг дахлсизлиги таъминланади, монополияларга йўл берилмайди ва эркин рақобатга шароит яратилади.
Иқтисодиётни билвосита тартибга солишда иқтисодий дастак ва воситаларга устунлик берилади. У давлатнинг пул-кредит ва бюджет сиёсатида ўз ифодасини топади.
Пул-кредит сиёсатининг асосий воситалари қуйидагилардан иборат бўлади:
- ҳисоб ставкасини тартибга солиш;
- молия-кредит муассасалаларининг Марказий банкдаги заҳиралари минимал ҳажмини ўрнатиш ва ўзгартириш;
- давлат муассасаларининг қимматли қоғозлар бозоридаги операциялари (давлат мажбуриятларини чиқариш, уларни сотиш ва тўлаш).
Давлат бу дастаклар ёрдамида молия бозорида талаб ва таклиф нисбатини кутилган йўналишда ўзгартиришга ҳаракат қилади. Жумладан, ссудага бериладиган пул миқдорини ўзгартириш учун фоиз ставкаси воситасидан фойдаланади. Давлат кредитга бўлган талаб ва таклифни Марказий банк орқали қуйидаги йўллар билан ўзгартиради:
- давлат Марказий банк эҳтиёжлари орқали банклар маблағларининг қарзга бериладиган ва заҳирада турадиган қисмлари улушини ўзгартиради;
- Марказий банк бошқа банкларга паст фоиз ставкасида қарз бериб, уларнинг кредитлаш ишида фаол қатнашиб, иқтисодий ўсишига таъсир қилишини таъминлайди;
- давлат Марказий банк орқали хазина мажбуриятларини тарқатади, ўз облигацияларини сотади ёки қимматли қоғозларини сотиб олади. Натижада таклиф этилган пул миқдори ўзгариб, бу фоизга таъсир этади. Давлатнинг пулга бўлган талаб ва таклифини ўзгартириш борасидаги сиёсати монетар сиёсат деб юритилади.
Давлатнинг бюджет сиёсати унинг даромадлар ва ҳаражатлар қисмини ўзгартиришга қаратилади. Давлат харажатларини қоплаш учун молиявий маблағларни жалб қилишнинг энг асосий дастаги солиқлар ҳисобланади. Улардан хўжалик субъеклари фаолиятига ва ижтимоий барқарорликга таъсир кўрсатишда хам кенг фойдаланилади.
Солиқлар ёрдамида давлат томонидан тартибга солиш танланган солиқ тизимига, солиқ ставкаси даражасига ҳамда солиқ турлари ва солиқ тўлашда берилган имтиёзларга боғлиқ бўлади.
Давлат иқтисодиётни тартибга солиш воситаси сифатида бюджет харажатларидан ҳам фойдаланади.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишда асосий капиталга ҳисобланадиган жадаллашган амортизация ажратмалари алоҳида роль ўйнайди. У ҳозирги шароитда жамғариш ва иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни рағбатлантиришнинг асосий воситаси ҳамда иқтисодий цикли ва бандликка таъсир кўрсатувчи муҳим дастак ҳисобланади.
Иқтисодиётни тартибга солишда давлат капитал қўйилмалари муҳим роль ўйнайди. Жумладан, бозор конъюнктураси ёмонлашган, турғунлик ёки инқироз шароитида хусусий капитал қўйилмалар қисқаради, давлат инвестициялари эса одатда ўсади. Шу орқали давлат ишлаб чиқаришда таназзул ва ишсизликнинг ўсишига қарши туришга ҳаракат қилади.
Шунингдек, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш бир қатор шаклларини ҳам ажратиб кўрсатиш мумкин:
- давлат иқтисодий дастурларининг ишлаб чиқилиши;
- илмий тадқиқотлар ва илмий-тадқиқот конструкторлик ишланмалари, ихтироларни давлат томонидан рағбатлантириш ҳамда иқтисодиётдаги ижобий таркибий силжишларни таъминлаш;
- инвестиция жараёни ва иқтисодий ўсишни давлат томонидан тартибга солиш;
- ишчи кучи бозорга давлат томонидан таъсир кўрсатиш;
- қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солиш ва бошқалар.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг олий шакли давлат иқтисодий дастурлари ҳисобланади. Унинг вазифаси тартибга солишнинг барча усули ва воситаларидан комплекс фойдаланишдан иборат.
Иқтисодий дастурлар ўрта муддатли, фавқулоддаги ва мақсадли бўлиши мумкин. Ўрта муддатли умумиқтисодий дастурлар одатда беш йилга тузилади. Фавқулоддаги дастурлар тиғиз вазиятларда, масалан, инқироз, оммавий ишсизлик ва кучли инфляция шароитларида ишлаб чиқилиб, қисқа муддатли хусусиятга эга бўлади. Бундай мақсадли дастурларнинг объекти тармоқлар, минтақалар, ижтимоий соҳалар ва илмий тадқиқотларнинг ҳар хил йўналишлари бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда 2008 йил «Ёшлар йили» деб номланди ва унга оид махсус давлат дастури қабул қилинди. Президентимиз ўз маърузасида «Ёшлар йили» дастурининг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳамда уни шакллантиришда эътибор қаратилиши лозим бўлган асосий жиҳатларга тўхталиб ўтди. Жумладан, мазкур дастур ҳақида гапирганда, ёшлар сиёсати масалаларини таҳлил этаётганда, биз ёш оилаларнинг эҳтиёж ва талабларига алоҳида эътибор қаратишимиз кераклиги таъкидланди. Авваламбор, ёш оилаларга муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шарт-шароитларни яратиб бериш, рўзғорни бутлаш учун маблағ ва кредитлар билан таъминлаш, маънавий етук, жисмонан соғлом болаларни тарбиялаб вояга етказиш йўлида зарур имкониятларни туғдириб беришимиз кераклиги, бу масалаларнинг барчаси дастурда ўз ифодасини топиши лозимлиги уқтирилди[52].
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш ташқи иқтисодий усуллар ёрдамида ҳам амалга оширилади. Бунда махсус восита ва дастаклар орқали мамлакатнинг ташқи дунё билан амалга ошириладиган хўжалик алоқаларига бевосита таъсир кўрсатилади.
Товарлар, хизматлар, капитал ва фан-техника ютуқлари экспортини рағбатлантириш тадбирлари, экспортни кредитлаш, чет эллардан инвестициялар ва экспорт кредитларини кафолатлаш, ташқи иқтисодий алоқаларга чеклашлар киритиш ёки бекор қилиш, ташқи савдода бож тўловларини ўзгартириш, мамлакат иқтисодиётига чет эл капиталини жалб қилиш ёки чеклаш бўйича тадбирлар, мамлакатга четдан ишчи кучини жалб қилиш, халқаро иқтисодий ташкилотларда ва давлатлараро уюшмаларда қатнашиш мамлакатларнинг ташқи иқтисодий алоқаларини тартибга солишнинг асосий воситаларидир.
Шундай қилиб, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг қараб чиқилган барча ички ва ташқи иқтисодий усуллари (восита ва дастаклари) биргаликда миллий иқтисодиётдаги такрор ишлаб чиқариш жараёнига ва мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқаларига ўз таъсирини кўрсатади.
Асосий таянч тушунчалар:
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш - қонунчилик, ижро ва назорат қилиш хусусиятидаги тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг мақсади - иқтисодий ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш, иқтисодий тизимни мустаҳкамлаш ва уни ўзгариб турувчи шароитга мослаштиришга қаратилади.
Давлатнинг иқтисодий вазифалари - иқтисодий тизимнинг амал қилишига шарт-шароит яратиш ва иқтисодиётни тартибга солиш ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлардан иборат бўлади.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг усуллари - тартибга солишнинг маъмурий ва иқтисодий воситалари бирлиги.
Бевосита усуллар - иқтисодиётни тартибга солишнинг таъқиқлаш, рухсат бериш ва мажбур қилиш характеридаги маъмурий воситалари.
Билвосита усуллар - иқтисодиётни тартибга солишнинг иқтисодий восита ва дастаклари.
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар.
1. Давлатнинг иқтисодиётдаги ролига турлича қарашларини баҳоланг?
2. Давлат асосий иқтисодий вазифаларини санаб чиқинг ва уларнинг қисқача тавсифини беринг?
3. Бозор иқтисодёти шароитида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг зарурлигини нима тақозо қилади?
4. Тартибга солиш ўз олдига қандай мақсад ва вазифаларни қўяди?
5. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг бевосита ва билвосита усулларига тавсиф беринг.
6. Тартибга солишнинг маъмурий ва иқтисодий воситаларини санаб кўрсатинг.
7. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишда давлат сектори қандай рол ўйнайди?
8. Давлат иқтисодий дастурлари қандай амалга оширилади?
19-МАВЗУ. АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИ ВА ДАВЛАТНИНГ
ИЖТИМОИЙ СИЁСАТИ
Режа:
1. Аҳоли даромадлари ва унинг таркиби. Аҳоли турмуш даражаси ва унинг кўрсаткичлари.
2. Даромадлар тенгсизлиги ва унинг даражасини аниқлаш.
3. Давлатнинг ижтимоий сиёсати
Мавзу аҳоли даромадларининг иқтисодий мазмуни, турларини баён қилиш ҳамда унинг даражасини белгилаб берувчи асосий омилларни қисқача тавсифлаш билан бошланади. Кейин бозор иқтисодиёти шароитида даромадлар тенгсизлигининг асосий сабаблари кўриб чиқилади. Даромадлар тенгсизлиги борасида билдирилган фикрлар таҳлил қилиниб, тенгсизлик ва самарадорлик ўртасидаги нисбат кўрсатиб берилади. Мавзу камбағаллик муаммоси, аҳоли даромадларининг етарли даражасини таъминлаш бўйича давлат дастурларини қараб чиқиш билан якунланади.
1. Аҳоли даромадлари ва унинг таркиби. Аҳоли турмуш даражаси
ва унинг кўрсаткичлари
«Даромад» иқтисодий фаолият натижаларини ифодаловчи кўрсаткич бўлиб, у серқирра ва мураккаб мазмунга эга ҳисобланади. Чунки, даромад бир вақтнинг ўзида бирон-бир фаолият натижасида олинган тушумни, пул маблағларини, натурал кўринишда олинган маҳсулотларни, иқтисодий ресурслар келтирувчи нафни ва бошқа тушунчаларни ифодалаши мумкин. Шунингдек, даромад умумий тушунча бўлиб, унинг таркибида аҳоли даромадлари муҳим ўрин тутади.
Аҳоли даромадлари маълум вақт оралиғида (масалан, бир йилда) улар томонидан олинган пул ва натурал шаклдаги тушумлар миқдорини англатади.
Аҳоли пул даромадлари иш ҳақи, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад, нафақа, пенсия, стипендия шаклидаги барча пул тушумларини, мулкдан фоиз, дивиденд, рента шаклда олинадиган даромадларни, қимматли қоғозлар, кўчмас мулк, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, ҳунармандчилик буюмларини сотишдан ва ҳар хил хизматлар кўрсатишидан келиб тушадиган даромадларни ўз ичига олади.
Натурал даромад меҳнат ҳақи ҳисобига олинадиган ва уй хўжаликларининг ўз истеъмоллари учун ишлаб чиқарган маҳсулотларидан иборат бўлади.
Аҳоли даромадлари даражасига баҳо бериш учун номинал, ихтиёрида бўлган ва реал даромад тушунчаларидан фойдаланилади.
Номинал даромад – аҳоли томонидан маълум вақт оралиғида олинган даромадларининг пул кўринишидаги миқдори ҳисобланади.
Ихтиёрида бўлган даромад – шахсий истеъмол ва жамғарма мақсадларида фойдаланиш мумкин бўлган даромад. Бу даромад номинал даромаддан солиқлар ва мажбурий тўлов суммасига кам бўлади.
Реал даромад – нарх даражаси ўзгаришини ҳисобга олиб, аҳолининг ихтиёрида бўлган даромадга сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар миқдорини кўрсатади, яъни даромаднинг харид қувватини билдиради.
Аҳолининг номинал пул даромадлари турли манбалар ҳисобига шаклланиб, улардан асосийлари қуйидагилар ҳисобланади:
а) ишлаб чиқариш омиллари ҳисобига олинадиган даромад;
б) давлат ёрдам дастурлари бўйича тўлов ва имтиёзлар шаклидаги пул тушумлари;
в) молия-кредит тизими орқали олинадиган пуд даромадлари.
Аҳолининг ёлланиб ишловчи қисми оладиган даромадларининг асосий улушини иш ҳақи ташкил этади
Аҳоли пул даромадлари даражаси давлат ёрдам дастурлари бўйича тўловлар сезиларли таъсир кўрсатади. Бу манбалар ҳисобига пенсия таъминоти амалга оширилади ва турли хил нафақалар тўланади.
Аҳолининг молия-кредит тизими орқали олинадиган пул даромадлари қуйидагилардан иборат: давлат суғуртаси бўйича тўловлар; шахсий уй қурилишига ва матлубот жамияти аъзоларига банк ссудалари; жамғарма банкига қўйилмалар бўйича фоизлар; акция, облигация баҳосининг кўпайишидан олинадиган даромад ва заём бўйича тўловлар; лотерея бўйича ютуқлар; товарларни кредитга сотиб олиш натижасида ташкил топадиган, вақтинча бўш маблағлар; ҳар хил турдаги компенсация тўловлар ва ҳ.к.
Аҳоли турмуш даражаси тушунчасини уларнинг ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматлар билан таъминланиши ҳамда кишилар эҳтиёжининг бу неъматлар билан қондирилиши даражаси сифатида аниқлаш мумкин.
Аҳоли турмуш даражасининг БМТ томонидан тавсия этилган кўрсаткичлари тизими ўз ичига қуйидаги гуруҳларни олади:
1. Туғилиш ва ўлиш даражаси ҳамда бошқа демографик кўрсаткичлар.
2. Ҳаёт кечиришнинг санитар-гигиена жиҳатидан шароитлари.
3. Озиқ-овқат товарларини истеъмол қилиш.
4. Турар жой шароитлари.
5. Маълумот ва маданият.
6. Меҳнат қилиш ва бандлик шароитлари.
7. Аҳолининг даромадлари ва харажатлари.
8. Ҳаёт кечириш қиймати ва истеъмол нархлари.
9. Транспорт воситалари.
10. Дам олишни ташкил этиш.
11. Ижтимоий таъминот.
12. Инсон эркинлиги.
Бу асосий кўрсаткичлардан ташқари яна баъзи бир ахборотга оид кўрсаткичлар ҳам ажратиб кўрсатилади: аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМ, аҳоли жон бошига тўғри келувчи миллий даромад, аҳоли жон бошига тўғри келувчи истеъмол ҳажми ва бошқалар.
Кишилар ҳаёт фаолияти учун зарур неъматлар тўплами меҳнат шароити, таълим, соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат ва уй-жой сифати каби хилма-хил эҳтиёжларни ўз ичига олади. Кишилар эҳтиёжларини қондириш даражаси жамият аъзоларининг алоҳида олган ва оилавий даромадлари даражасига боғлиқ. Турмуш даражасини мамлакат даражасида (бутун аҳоли учун) ва табақалашган микродаражада (аҳолининг алоҳида гуруҳи учун) қараб чиқиш мумкин. Биринчи ёндашув турли мамлакатларда аҳолининг турмуш даражасини аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи бўйича аниқлаб, қиёсий таҳлил қилиш имконини беради.
Аҳоли гуруҳлари бўйича даромадлар тақсимланиши динамикасини таққослаш истеъмолчи бюджети асосида амалга оширилади. Истеъмолчи бюджетларининг бир қатор турлари мавжуд бўлади: ўртача оила бюджети, юқори даражада таъминланган бюджет, минимал даражада моддий таъминланганлар бюджети, нафақахўрлар ва аҳоли бошқа ижтимоий гуруҳлари бюджети шулар жумласидандир.
Фаровонликнинг энг қуйи чегарасини оила даромадининг шундай чегараси билан белгилаш мумкинки, даромаднинг бундан паст даражасида ишчи кучини такрор ҳосил қилишни таъминлаб бўлмайди. Бу даража моддий таъминланганлик минимуми ёки кун кечириш даражаси (қашшоқликнинг бошланиши) сифатида чиқади.
Бозор иқтисодиёти шароитида ўртача даромад «ўртача синф» деб аталадиган табақалар даромадлари бўйича аниқланади. Бундай гуруҳ истеъмол савати тўпламига уй, автомашина, дала ҳовли, замонавий уй жиҳозлари, сайр қилиш ва болаларини ўқитиш имконияти, қимматли қоғозлар ва зебу зийнат буюмлари киради.
Бозор иқтисодиёти аҳолининг юқори таъминланган ёки «бой» қатламининг мавжуд бўлишини тақозо қилиб, уларга аҳолининг юқори сифатли товар ва хизматлар харид қилишга лаёқатли бўлган жуда оз миқдори киради.
Турмуш даражаси кишиларнинг турмуш тарзи билан узвий боғлиқ. Турмуш тарзи – бу кишилар (жамият, ижтимоий қатлам, шахс)нинг миллий ва жаҳон ҳамжамиятидаги ҳаёт фаолияти тури ҳамда усулларини акс эттирувчи ижтимоий-иқтисодий категория. Турмуш тарзи инсон ҳаёт фаолиятининг турли жиҳатларини қамраб олади, яъни:
- меҳнат, уни ташкил этишнинг ижтимоий шакллари;
- турмуш ва бўш вақтдан фойдаланиш шакллари;
- сиёсий ва ижтимоий ҳаётда иштирок этиш;
- моддий ва маънавий эҳтиёжларни қондириш шакллари;
- кишиларнинг кундалик ҳаётдаги хулқ-атвори меъёрлари ва қоидалари.
2. Даромадлар тенгсизлиги ва унинг даражасини аниқлаш
Дунёдаги барча мамлакатлар аҳоли жон бошига тўғри келадиган ўртача даромадлар даражаси билан бир-биридан кескин фарқланади. Бу турли мамлакатлар аҳолисининг даромадлари даражаси ўртасида тенгсизлик мавжудлигини билдиради. Шу билан бирга алоҳида олинган мамлакатлар аҳолисининг турли қатлам ва гуруҳлари ўртача даромадлари даражасида ҳам фарқ мавжуд бўлади. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши даражаси ҳам даромадларидаги фарқларни бартараф қилмайди.
Даромадлар тенгсизлиги даражасини миқдорий аниқлаш учун жаҳон амалиётида Лоренц эгри чизиғидан фойдаланилади (1-чизма). Чизманинг ётиқ чизиғида аҳоли гуруҳларининг фоиздаги улуши, тик чизиғида эса бу гуруҳлар томонидан олинадиган даромаднинг фоиздаги улуши жойлаштирилган. Назарий жиҳатдан даромадларнинг мутлақ тенг тақсимланиши имконияти (бурчакни тенг иккига бўлувчи) 0Е чизиқда ифодаланган бўлиб, у оилаларнинг ҳар қандай тегишли фоизи даромадларнинг мос келувчи фоизини олишини кўрсатади. Яъни аҳолининг 20% барча даромадларнинг 20%ни, аҳолининг 40% даромадларнинг 40%ни, аҳолининг 60% даромадларнинг 60%ни олишини билдиради ва ҳ.к. Демак, 0Е чизиғи даромадларнинг тақсимланишидаги мутлақ тенгликни ифодалайди.
Шунингдек, назарий жиҳатдан мутлақ тенгсизликни ҳам ажратиб кўрсатиш мумкин. Бунда аҳолининг маълум гуруҳлари (20%, 40 ёки 60% ва ҳ.к.) ҳеч қандай даромадга эга бўлмай, фақат бир фоизи барча 100% даромадга эга бўлади. Чизмадаги 0FЕ синиқ чизиғи мутлоқ тенгсизликни ифодалайди.
Реал ҳаётда мутлақ тенглик ва мутлақ тенгсизлик ҳолатлари мавжуд бўлмайди. Балки аҳолининг маълум гуруҳлари ўртасида даромадларнинг тақсимланиши нотекис равишда боради. Бундай тақсимланишини Лоренц эгри чизиғи деб номланувчи 0Е эгри чизиғи орқали кузатиш мумкин. Аҳоли гуруҳлари улуши ва даромад улушини бирлаштирувчи эгри чизиқдан кўринадики, аҳолининг дастлабки 20%га даромадларнинг жуда оз (тахминан 3-4%гача) қисми тўғри келади. Кейинги гуруҳларга тўғри келувчи даромад улуши ортиб боради. Даромаднинг энг катта қисми (деярли 60%) аҳолининг сўнгги 20%га тўғри келади. Бу гуруҳ чегараси ичида ҳам даромадлар нотекис тақсимланган, яъни дастлабки 10% тахминан 20% даромадга эга бўлса, кейинги 10%га даромаднинг деярли 40% тўғри келади ва ҳ.к.
Мутлоқ тенгликни ифодаловчи чизиқ ва Лоренц эгри чизиғи ўртасидаги тафовут даромадлар тенгсизлиги даражасини акс эттиради. Бу фарқ қанчалик катта бўлса, яъни Лоренц эгри чизиғи 0Е чизиғидан қанчалик узоқда жойлашса, даромадлар тенгсизлиги даражаси ҳам шунчалик катта бўлади. Агар даромадларнинг ҳақиқий тақсимланиши мутлоқ тенг бўлса, бунда Лоренц эгри чизиғи ва биссектриса ўқи бир-бирига мос келиб, фарқ йўқолади.
Даромад, %
100 Е
80
60
40
20
F
0
20 40 60 80 100 Аҳоли, %
1-чизма. Лоренц эгри чизиғи.
Даромадлар табақаланишини аниқлашнинг кўпроқ қўлланиладиган кўрсаткичларидан бир дицел коэффициенти ҳисобланади. Бу кўрсаткич 10% энг юқори таъминланган аҳоли ўртача даромадлари ва 10% энг кам таъминланганлар ўртача даромади ўртасидаги нисбатни ифодалайди. Масалан, АҚШ ва Буюк Британияда бу нисбат 13:1га, Швецияда эса 5,5:1га тенг.
Ялпи даромаднинг аҳоли гуруҳлари ўртасида тақсимланишини тавсифлаш учун аҳоли даромадлари тенгсизлиги индекси (Джини коэффициенти) кўрсаткичи қўлланилади. Джини коэффициенти чизмадаги Лоренц эгри чизиғи билан мутлақ тенглик чизиғи ўртасидаги юзанинг 0FЕ учбурчак юзасига нисбати орқали аниқланади. Бу кўрсаткич қанчалик катта бўлса, (яъни 1,0 га яқинлашса) тенгсизлик шунча кучли бўлади. Жамият аъзолари даромадлари тенглашиб борганда бу кўрсаткич 0 (ноль)га интилади. Масалан, кейинги ярим аср давомида Джини индекси Буюк Британияда 0,39 дан 0,35 га қадар, АҚШда эса 0,38 дан 0,34 га қадар пасайган.
Бозор иқтисодиёти шароитида даромадлар тенгсизлигини келтириб чиқарувчи умумий омиллар мавжуд. Буларнинг асосийлари қуйидагилар:
- кишиларнинг умумий (жисмоний, ақлий ва эстетик) лаёқатидаги фарқлар;
- таълим даражаси ва малакавий тайёргарлик даражасидаги фарқлар;
- тадбиркорлик маҳорати ва таҳликага тайёргарлик даражасидаги фарқлар;
- ишлаб чиқарувчиларнинг бозорда нархларни ўрнатишга лаёқатлилиги (бозордаги ҳукмронлик даражасидан келиб чиқиб) даражасидаги фарқлар.
Бундай шароитда давлатнинг даромадларни қайта тақсимлаш вазифаси даромадлар тенгсизлигидаги фарқларни камайтириш ва жамият барча аъзолари учун анча қулай моддий ҳаёт шароитини таъминлашга қаратилади.
3. Давлатнинг ижтимоий сиёсати
Давлатнинг ижтимоий сиёсати тегишли марказлашган даромадларни табақалашган солиқ солиш йўли билан шакллантириш ва уни бюджет орқали аҳоли турли гуруҳлари ўртасида қайта тақсимлашдан иборат. Давлат даромадларни қайта тақсимлашда ижтимоий тўловлар билан бирга бозор нархларини ўзгартириш ва иш ҳақининг энг кам даражасини белгилаш усулларидан фойдаланади.
Ижтимоий тўловлар – кам таъминланганларга пул ёки натурал ёрдам кўрсатишга қаратилган тадбирлари тизими бўлиб, бу уларнинг иқтисодий фаолиятда қатнашиши билан боғлиқ бўлмайди. Ижтимоий тўловларнинг мақсади жамиятдаги муносабатларни инсонпарварлаштириш ҳамда ички талабни ушлаб туриш ҳисобланади.
Аҳоли реал даромадлари даражасига инфляция сезиларли таъсир кўрсатиши сабабли даромадларни давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим вазифаси истеъмол товарларига нархнинг ўсишини ҳисобга олиш ва даромадларни индексациялаш, яъни номинал даромадларни нархлар ўсишига боғлиқликда ошириб бориш ҳисобланади.
Шахсий даромадни ҳимоя қилишда ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналиши аҳолининг камбағал қатламини қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.
Амалий ҳаётда қашшоқликнинг ўзи ҳаёт кечириш минимуми ёрдамида аниқланади. Бу ижтимоий ва физиологик (жисмоний) минимумда ифодаланади. Ижтимоий минимум жисмоний эҳтиёжларни қондиришнинг минимал меъёри билан бирга ижтимоий талабларнинг минимал харажатларини ҳам ўз ичига олади. Физиологик минимум эса фақат асосий жисмоний эҳтиёжларни қондиришни кўзда тутади.
Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда аҳолининг ижтимоий ёрдамига муҳтож қисмини аниқлашда турли хил мезонлар асос қилиб олинади. Улар жумласига даромад даражаси, шахсий мол-мулки миқдори, оилавий аҳволи ва шу кабилар киритилади.
Ижтимоий сиёсат – бу давлатнинг даромадлар тақсимотидаги тенгсизликни юмшатишга ва бозор иқтисодиёти қатнашчилари ўртасидаги зиддиятларни бартараф қилишга йўналтирилган сиёсатдир.
Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбирлари тизимидаги энг асосий йўналиш – бу нархлар эркинлаштирилиши ва пулнинг қадрсизланиш даражаси ортиб бориши муносабати билан даромадларнинг энг кам ва ўртача даражасини мунтазам ошириб бориш ҳисобланади.
Аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг иккинчи йўналиши – ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш, ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат моллари асосий турлари истеъмолини муайян даражада сақлаб туриш бўлди. Бунга эришишда муҳими маҳсулотлар экспортини божхона тизими орқали назорат қилиш ва уларга юқори бож тўловлари жорий этиш, кундалик зарур товарларни меъёрланган тарзда сотишни ташкил қилиш каби тадбирлар катта аҳамиятга эга бўлди.
Ижтимоий сиёсатни амалга оширишнинг учинчи йўналиши – аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш борасида кучли чора-тадбирлар ўтказилганлиги бўлди. Бу йўналишда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ночор қатламлари – пенсионерлар, ногиронлар, кўп болали ва кам даромадли оилалар, ишсизлар, ўқувчи ёшлар ҳамда қайд этилган миқдорда даромад олувчи кишилар турли хил йўллар билан ҳимоя қилиб борилди.
Ялпи ижтимоий ҳимоялаш тизимидан ишончли ижтимоий кафолатлар ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимига изчиллик билан ўтиш – ижтимоий сиёсатни амалга оширишга, ижтимоий ҳимоя воситасини кучайтиришда сифат жиҳатдан янги босқич бошлашини билдиради.
Асосий таянч тушунчалар:
Аҳоли даромадлари – аҳолининг маълум вақт давомида пул ва натурал шаклда олган даромадлари миқдори.
Номинал даромад – аҳоли томонидан пул шаклида олинган даромадлари суммаси.
Ихтиёрида бўлган даромад – барча солиқлар тўлангандан кейин қолган даромад, яъни шахсий истеъмол ва жамғарма мақсадларида фойдаланиш мумкин бўлган даромад.
Реал даромад – нарх даражаси ўзгаришини ҳисобга олиб аҳоли ихтиёридаги даромаднинг зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни сотиб олишга етадиган қувватидир. Қисқа қилиб айтганда аҳоли даромадининг харид қувватидир.
Лоренц эгри чизиғи – даромадлар тенгсизлиги даражасини миқдорий аниқлашни характерлайди.
Ижтимоий тўловлар – кам таъминланганларга пул ёки натурал шаклда ёрдам кўрсатишга қаратилган турли хил тўловлар.
Ижтимоий сиёсат – бу давлатнинг даромадлар тақсимотидаги тенгсизликни иқтисодиёт қатнашчилари ўртасидаги зиддиятларни бартараф қилишга йўналтирилган сиёсат.
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар:
1. Давлатнинг аҳоли даромадларини шакллантириш сиёсати деганда нимани тушунасиз?
2. Ижтимоий адолатни таъминлашда аҳоли даромадларини шакллантириш сиёсатининг роли қандай?
3. Аҳоли даромадлари тушунчасини ва унинг даражасига таъсир кўрсатувчи омилларни санаб кўрсатинг.
4. Турмуш даражаси ва унинг тушунчасига изоҳ беринг.
5. Турмуш даражасини қандай кўрсаткичлар характерлаб беради?
6. Даромадлар тенгсизлигининг асосий сабабларини санаб кўрсатинг ва уларга тушунтириш беринг.
7. Ўзбекистонда давлат ёрдам дастурлари тизимини ислоҳ қилиш ва уни ҳозирги даврдаги асосий йўналишларига ўз фикрингизни билдиринг.
20-МАВЗУ. ЖАҲОН ХЎЖАЛИГИ ва унинг эволюцияси. ЖАҲОН БОЗОРИ. ХАЛҚАРО ВАЛЮТА ВА КРЕДИТ МУНОСАБАТЛАРИ
Режа:
1. Иқтисодий ривожланишнинг умумжаҳон томонлари ва ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви.
2. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг шакллари.
3. Халқаро иқтисодий
интеграциянинг моҳияти, шакллари
ва объектив асослари.
4. Халқаро савдонинг мазмуни, тузилиши ва хусусиятлари.
5. Халқаро валюта-кредит муносабатлари ва валюта тизимлари.
Ҳозирги замон жаҳон хўжалиги ривожининг муҳим тамойили миллий хўжаликларнинг байналминаллашуви, шу асосда жаҳон хўжалиги ва аввало жаҳон бозорининг шаклланиши ва ривожланишидан иборат. Ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши, унинг миллий хўжалиги кўп даражада нафақат бу мамлакатнинг ички имкониятлари билан, балки унинг халқаро ижтимоий меҳнат тақсимотида қатнашиш даражаси ва миқёси, бутун инсоният ресурслари билан аниқланади.
Ушбу мавзуда жаҳон хўжалигининг таркиб топиши, бунда ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви ва глобаллашув жараёнларининг ўрни, халқаро иқтисодий муносабатларнинг шакллари, жаҳон инфратузилмасининг ривожланиши, жаҳон хўжалиги алоқаларини халқаро тартибга солиш масалалари баён этилади. Халқаро интеграциянинг моҳияти, мақсад ва шакллари баён этилади. Халқаро иқтисодий интеграциянинг турлича назариялари таҳлил этилиб, жаҳондаги асосий интеграцион гуруҳлар кўриб чиқилади. Миллий иқтисодиётнинг дунё мамлакатлари билан боғланган мураккаб иқтисодий муносабатлари тизимида халқаро савдо муносабатларининг тутган ўрни таҳлил қилиниб, халқаро савдонинг ривожланиши, омиллари ва тузилиши қараб чиқилади. Халқаро муносабатларнинг молиявий ёки валютага оид томонлари баён этилади. Халқаро ваюта-кредит муносабатлари, валюта тизими, валюта курси ва валюта сиёсати, уларга таъсир кўрсатувчи омиллар баён этилади.
1. Иқтисодий ривожланишнинг умумжаҳон
томонлари
ва ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви
Жаҳон хўжалиги – бу халқаро меҳнат тақсимоти, савдо-ишлаб чиқариш, молиявий ва илмий-техникавий алоқалар орқали бирлашган турли мамлакатлар хўжаликлари тизимидир.
Жаҳон хўжалиги субъектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- ўз ичига халқ хўжалиги мажмуини олувчи давлат;
- трансмиллий корпорациялар;
- халқаро ташкилот ва институтлар;
- миллий иқтисодиёт чегарасидан чиққан, хўжалик барча соҳалари таркибидаги фирмалар.
Жаҳон хўжалиги миллий хўжаликдан ягона жаҳон бозорининг мавжудлиги билан фарқланади. Жаҳон бозорининг амал қилишига ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий сиёсати аҳамиятли таъсир кўрсатади. Жаҳон бозорининг ўзига хос хусусияти бўлиб жаҳон нархлари ва халқаро рақобат тизимининг амал қилиши ҳисобланади. Айнан халқаро рақобатнинг мавжудлиги турли даражадаги миллий қийматларни ягона байналминал қийматга келтиради. Жаҳон нархи жаҳон бозорига неъматларнинг асосий ҳажмини етказиб берувчи мамлакатлардаги шарт-шароитлар орқали аниқланади. Мамлакатлар ўртасида сотиш бозорларини эгаллаш учун кескин рақобат кураши олиб борилади.
Турли мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларининг турли-туманлиги улар тараққиёт даражасини қандайдир битта нуқтаи-назардан баҳолаш имконини бермайди. Шунга кўра, мазкур мақсадда бир неча асосий кўрсаткич ва мезонлардан фойдаланилади: мутлақ ва нисбий ЯИМ; миллий даромад ва унинг аҳоли жон бошига тўғри келувчи миқдори; миллий иқтисодиётнинг тармоқ тузилмаси; мамлакат экспорти ва импорти таркибий тузилмаси; аҳолининг турмуш даражаси, сифати ва бошқалар.
Жаҳон хўжалик алоқаларининг тез ўсиши шундай даврларга тўғри келадики, бу даврда ишлаб чиқариш омилларининг ҳаракати тезлашади, капитал миллий чегарадан ўсиб чиқади, ишчи кучи миграцияси кучаяди, халқаро меҳнат тақсимотининг шаклланиш жараёни тезлашади. Бу шундан гувоҳлик берадики, хўжалик алоқаларининг байналминаллашувини кўп жиҳатдан ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш мантиқи тақозо қилади, яъни у миллий чегарадан ўсиб чиқади ва объектив равишда ишлаб чиқаришнинг байналминаллашувини зарур қилиб қўяди.
Ишлаб чиқариш ёки иқтисодий ҳаётнинг байналминаллашуви – бу мамлакатларнинг жаҳон миқёсида иқтисодий алоқаларининг кучайиши ҳамда иқтисодий муносабатларнинг тобора кенгроқ жабҳаларини қамраб олиш жараёни ҳисобланади.
Барча иқтисодий жараёнларнинг байналмиллалашуви натижасида жаҳон хўжалигининг қуйидаги таркиби вужудга келди:
1) товар ва хизматлар жаҳон бозори;
2) капиталлар жаҳон бозори;
3) ишчи кучи жаҳон бозори;
4) халқаро валюта тизими;
5) халқаро кредит-молия тизими.
Миллий хўжаликлар ва улар ўртасидаги иқтисодий алоқалар негизида шаклланган жаҳон хўжалиги асосида халқаро меҳнат тақсимоти ётади.
Халқаро меҳнат тақсимоти (ХМТ) алоҳида мамлакатларнинг товар ва хизматларнинг маълум турларини ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашувини ифодалайди. Алоҳида мамлакатларнинг бундай ихтисослашуви маҳсулотлари устун даражада экспортга йўналтирилган халқаро ихтисослашган тармоқларнинг шаклланишига олиб келади.
Дастлабки вақтларда халқаро меҳнат тақсимотининг ривожланиши асосан табиий шароитлардаги тафовутларга асосланган эди. Бинобарин, фақат саноат тўнтаришидан кейин, яъни ишлаб чиқарувчи кучлар байналминал хусусият касб этиб, миллий хўжаликлар доирасидан ташқарига ўсиб чиқа бошлагач, уларнинг негизидан барқарор меҳнат тақсимоти ва жаҳон бозори таркиб топади. Ҳозирги вақтда халқаро меҳнат тақсимоти турли ижтимоий тизимларни ўз ичида олувчи умумжаҳон хўжалиги доирасида ривожланмоқда.
Ривожланган мамлакатларда кейинги ўн йилликларда янги технологик асосларга ўтиш жаҳон хўжалик алоқаларининг тез ўсиши билан бирга борди. Такрор ишлаб чиқариш жараёнларининг байналминаллашуви ўзининг ҳар иккала шаклида: интеграцион (миллий хўжаликларнинг яқинлашуви, ўзаро мослашуви орқали) ва трансмиллий (халқаро ишлаб чиқариш мажмуасининг тузилиши орқали) шаклларида кучаяди.
Иқтисодий ҳаётнинг байналминаллашуви билан бир қаторда глобаллашуви жараёни ҳам муҳим ўрин тутади. Бу ҳар иккала тушунча ўзаро боғлиқ бўлиб, улар жаҳон хўжалиги субъектларининг умумий мақсадларга эришиш йўлидаги хатти-ҳаракатларининг бирлашуви жараёнини акс эттиради.
Шунингдек, бу тушунчалар бир-биридан фарқ қилиб, улар бир хилда бўлмаган хўжалик бирлашмалари миқёсларини ифодалайдилар. Байналминаллашув – бу жаҳон хўжалигининг бир неча субъектлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни ўрнатилиши ва ривожланишининг дастлабки босқичидир. Глобаллашув (лотинча globus – ер курраси) жаҳон хўжалигининг бутун маконини қамраб олувчи иқтисодий муносабатлар ягона тармоғининг ташкил топиши ва ривожланишини англатади.
Глобаллашув жарарёнининг қуйидаги йўналишларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
– мулкчилик муносабатларининг глобаллашуви;
– кооперация ва меҳнат тақсимотининг нисбатан юқори даражасига ўтиш;
– хўжаликни ташкил этишнинг бутунлай янги шаклларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши;
– халқаро иқтисодий ташкилотларнинг тартибга солувчи ролини ривожланиши.
Шунингдек, жаҳон хўжалиги глобалашуви жараёнларининг зиддиятли томонлари ҳам мавжуд. Бу зиддиятларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:
1) турли мамлакатлардаги иқтисодий ривожланишнинг бир текисда бормаслиги;
2) бой ва қашшоқ мамлакатлар ўртасидаги фарқнинг кучайиши;
3) экологик ҳалокат таҳдидларининг кучайиб бориши;
4) турли мамлакатларда аҳоли сонининг ўзгаришининг фарқланиши.
2. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг шакллари
Халқаро иқтисодий муносабатлар – бу жаҳоннинг турли мамлакатлари ўртасидаги хўжалик алоқалари мажмуидир.
Халқаро иқтисодий муносабатларни баъзида ташқи иқтисодий алоқалар, жаҳон хўжалиги алоқалари деб ҳам аталиб, улар қуйидаги шаклларда намоён бўлади:
- товар ва хизматларнинг халқаро савдоси;
- капитал ва чет эл инвестицияларининг ҳаракати;
- ишчи кучи миграцияси;
- ишлаб чиқаришнинг давлатлараро кооперацияси;
- фан ва техника соҳасидаги айирбошлаш;
- валюта-кредит муносабатлари.
Товар ва хизматларнинг халқаро савдоси энг аввало миллий хўжаликларнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги иштирокига боғлиқ. Халқаро меҳнат тақсимоти ривожланиши натижасида жаҳон бозори таркиб топади.
Капиталнинг халқаро ҳаракати - бу капиталнинг чет элда жойлаштирилиши ва ҳаракат қилиши. У чет элга қуйидаги шаклларда чиқарилади:
- хусусий ёки давлат капитали шаклида. Капиталнинг халқаро ташкилотлар йўли билан ҳаракати кўпинча мустақил шакл сифатида ажратилади;
- пул ва товар шаклида. Жумладан, капитал чиқариш машина ва ускуналар, патентлар, ноу-хау ҳамда товар кредитлари шаклида бўлиши мумкин;
- қисқа ва узоқ муддатли кредитлар шаклида;
- ссуда ва тадбиркорлик капитали шаклида.
Халқаро иқтисодий муносабатларнинг анча мураккаб жиҳатларидан бири ишчи кучининг халқаро миграцияси ҳисобланиб, у ўз ифодасини ишчи кучи ресурсларининг анча қулай шароитда иш билан таъминлаш мақсадида бир мамлакатдан бошқасига кўчиб ўтишида топади.
Халқаро миграция иккита асосий таркибий қисмни ўз ичига олади: эмиграция ва иммиграция. Эмиграция – мамлакатлардан доимий яшаш жойига чиқиб кетишни, иммиграция – мамлакатга доимий яшаш учун кириб келишни билдиради. Халқаро миграция шунингдек репатриация – яъни фуқароларни илгари чиқиб кетган мамлакатларига қайтарилиши жараёнини ҳам ўз ичига олади.
Халқаро мигрантлар бешта асосий тоифага ажратилади:
1) иммигрантлар ва ноиммигрантлар;
2) шартнома бўйича ишлашга келган мигрантлар;
3) нолегал, яширин иммигрантлар;
4) бошпана сўровчи шахслар;
5) қочоқлар.
Фан-техника ютуқлари билан халқаро айирбошлаш бир қатор шаклларда амалга оширилади. У илмий-техникавий ахборотлар, мутахасислар, фан соҳаси ходимлари билан айирбошлашни, тадқиқот ва янгиликларни лицензия асосида беришни, илмий-тадқиқот ишлари ўтказишни, умумий фан-техника ва технологияни ишлаб чиқариш бўйича қўшма тадбиркорликни ўз ичига олади.
Илмий-техникавий ҳамкорликнинг муҳим шаклларидан бири халқаро инжиниринг ҳисобланади. Халқаро инжиниринг бир давлат томонидан бошқасига саноат ва бошқа объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш жараёнига керакли ҳисоб-китоб лойиҳаларини бериш ҳамда инженерлик-қурилиш хизмати кўрсатишдан иборат бўлади.
3. Халқаро
иқтисодий интеграциянинг моҳияти, шакллари
ва объектив асослари
Халқаро иқтисодий интеграция – бу турли мамлакатлар иқтисодий алоқаларининг барқарорлашиб, чуқурлашиб ривожланиши, улар хўжаликларининг чамбарчас бирлашиш жараёнларидир. Микродаражада бу жараён ҳудуд жиҳатдан яқин жойлашган мамлакатлар алоҳида фирмаларининг ўзаро таъсири орқали, улар ўртасидаги турли туман иқтисодий муносабатларнинг шаклланиши, шу жумладан чет эллардаги филиалларини ташкил этиш асосида боради. Давлатлараро даражада интеграция давлатлар иқтисодий бирлашмаларининг шаклланиши ҳамда иқтисодий сиёсатларнинг келишуви асосида амалга ошади.
Халқаро иқтисодий интеграциянинг асосий шакллари қуйидагилар:
- эркин савдо ҳудудлари. Бу иқтисодий интеграциянинг энг оддий шакли бўлиб, унинг доирасида қатнашувчи мамлакатлар ўртасидаги савдо чеклашлари бекор қилинади. Эркин савдо ҳудудларининг ташкил этилиши ички бозорда миллий ва хорижий товар ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобатни кучайтириб, бу бир томондан, миллий ишлаб чиқарувчиларнинг банкрот бўлиши хавфини кучайтирса, бошқа томондан ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва янгиликларни жорий этиш учун рағбат яратади. Бунга Европа эркин савдо уюшмаси ва МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ўзаро битим мисол бўла олади;
- божхона иттифоқи. Иқтисодий интеграциянинг бу шакли эркин савдо ҳудудларининг фаолият қилиши билан бирга ягона ташқи савдо тарифлари ўрнатишни ва учинчи мамлакатга нисбатан ягона ташқи савдо сиёсати юритишни тақозо қилади. Европа Иттифоқи (ЕИ) божхона иттифоқига ёрқин мисолдир;
- тўлов иттифоқи. Бу миллий валюталарнинг ўзаро эркин алмашувини ва ҳисоб-китобда ягона пул бирлигининг амал қилишини таъминлайди. Европа ҳамжамияти, Жануби-шарқий Осиё ва МДҲ мамлакатлари учун тўлов иттифоқи пировард мақсаддир;
- умумий бозор. Бу иқтисодий интеграциянинг анча мураккаб шакли бўлиб, унинг қатнашчиларига эркин ўзаро савдо ва ягона ташқи савдо тарифи билан бирга капитал ва ишчи кучининг эркин ҳаракати ҳамда ўзаро келишилган иқтисодий сиёсат таъминланади. Бунга Европа иқтисодий иттифоқи ёки Европа умумий бозорини мисол қилиб келтириш мумкин. Унинг доирасида барча бож тўловлари ва импорт меъёр (квота)лари бекор қилинади, бошқа мамлакатлардан Европа бозорига товарлар кириши бир хил тартибга солинади, пул маблағлари ва ишчи кучининг чегарадан эркин ўтиши таъминланади ҳамда умумий муаммоларни ҳал этишда ягона сиёсат ўтказилади;
- иқтисодий ва валюта иттифоқи. Бу давлатлараро иқтисодий интеграциянинг энг олий шакли ҳисобланади. Бунда иқтисодий интеграциянинг барча қараб чиқилган шакллари умумий иқтисодий ва валюта-молиявий сиёсат ўтказиш билан бирга уйғунлашади.
Халқаро иқтисодий интеграция жараёнини объектив тавсифдаги бир қатор омиллар тақозо қиладики, уларнинг ичидан қуйидагилар асосий ўринни эгаллайди:
- хўжалик алоқаларининг байналминаллашуви ва глобаллашуви;
- халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви;
- умумжаҳон фан-техника революцияси;
- миллий иқтисодиёт очиқлигининг кучайиши.
Интеграция жараёнларини рағбатлантирувчи асосий омиллардан бири – миллий иқтисодиёт очиқлик даражасининг ошишидир. Очиқ иқтисодиётнинг ўзига хос белгиси бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- мамлакат иқтисодиётининг жаҳон хўжалик муносабатлари тизимига чуқур киришганлиги;
- товарлар, капитал, ишчи кучининг мамлакатлараро ҳаракати йўлидаги тўсиқларнинг камайтирилиши ёки тўлиқ бартараф этилиши;
- миллий валюта конвертациясининг таъмнланганлиги.
Давлатлараро иқтисодий интеграциянинг ривожланишида қуйидаги бир қатор шарт-шароитларнинг мавжудлиги таъсир кўрсатади:
- интеграцион алоқага киришаётган мамлакатларнинг иқтисодий тараққиёт жиҳатидан бир хил даражада бўлиши ҳамда бир турдаги хўжалик тизимларига эга бўлиши;
- уларнинг ҳудудий жиҳатдан яқинлиги, ягона минтақада жойлашганлиги ва умумий чегарага эгалиги;
- уларнинг тарихан таркиб топган ва етарли даражада мустаҳкам иқтисодий алоқаларга эгалиги;
- иқтисодий манфаатлар ва муаммоларнинг умумийлиги ҳамда уларни ҳал этишда биргаликдаги ҳаракатнинг самарадорлиги ва ҳ.к.
Халқаро иқтисодий интеграция жаҳон хўжалиги ривожининг тарихий жиҳатдан узоқ давр давом этган натижаси ҳисоблансада, Президентимиз И.Каримов таъкидлаб ўтганларидек, ҳозирги кунда ҳам мамлакатларнинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув жараёнида ҳал этилмаган кўпдан-кўп муаммолар мавжудки, бизнинг Республикамиз учун бу ташқи иқтисодий ва валюта сиёсатини янада эркинлаштиришдан иборат[53].
4. Халқаро савдонинг мазмуни, тузилиши ва хусусиятлари
Ҳозирги жаҳон ривожининг хусусиятли белгиси ташқи иқтисодий алоқаларнинг, аввало, ташқи савдонинг тез ўсиши ҳисобланади. Ташқи савдо халқаро ҳамкорликнинг ишлаб чиқариш, илмий-техника ва бошқа шакллари (кадрларни тайёрлаш, туризм ва ҳ.к.) билан бир қатордаги халқаро иқтисодий муносабатларнинг муҳим шакли ҳисобланади. Барча мамлакатлар ташқи савдоси мажмуи халқаро савдони ташкил этади.
Халқаро савдо – бу турли давлат-миллий хўжаликлари ўртасидаги товар ва хизматларнинг айирбошлаш жараёнидир. Халқаро савдо қадимдан мавжуд бўлсада, фақат XIX асрга келиб, яъни деярли барча ривожланган мамлакатлар халқаро савдо алоқаларида иштирок эта бошлаши билан жаҳон бозори шаклига кирди.
Халқаро савдо ташқи савдо айланмаси, экспорт ва импорт, савдо баланси каби кўрсаткичлар билан тавсифланади.
Экспорт – бу товарларни чет эллик мижозларга сотиш бўлиб, бунда мазкур мамлакатларда ишлаб чиқарилган товар мамлакатдан ташқарига чиқарилади. Экспортнинг иқтисодий самарадорлиги шу билан аниқланадики, мазкур мамлакат ишлаб чиқаришнинг миллий харажатлари жаҳон харажатларидан паст бўлган маҳсулотларни четга чиқаради. Бунда экспортда олинадиган ютуқ ҳажми мазкур товар миллий ва жаҳон нархларининг нисбатига, мазкур товарнинг халқаро айланмасида иштирок этувчи мамлакатларнинг меҳнат унумдорлигига боғлиқ.
Халқаро савдода товарларнинг экспорт таркиби фан-техника революцияси ва халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви таъсири остида ўзгаради. Ҳозирги даврда халқаро савдонинг экспорт таркибида қайта ишловчи саноат маҳсулотлари етакчи ўринга эга бўлиб, унинг ҳиссасига жаҳон товар айрибошлашининг 3/4 қисми тўғри келади. Озиқ-овқат, хом-ашё ва ёқилғи улуши фақат 1/4 қисмини ташкил қилади.
Хизматлар экспорти товарлар экспортидан фарқ қилади. Чет эллик истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш, чет эл валюталарини олиш билан боғлиқ бўлиб, у миллий чегарада амалга оширилади (масалан, чет эл компанияси вакилларига почта, телеграф хизмати кўрсатиш, чет эл фуқароларига сайёҳлик хизмати кўрсатиш ва ҳ.к.).
Капитал экспорт қилиш ҳам ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Капитал экспорти кредит бериш ёки чет эл корхоналари акцияларига мақсадли қўйилмалар каби шаклларда амалга оширилиб, капитал чиқарилган вақтда экспорт қилувчи мамлакатдан маблағлар оқимини тақозо қилади ва шу орқали тасарруфида бўлган ресурслар ҳажмини қисқартиради. Бошқа томондан, капитал экспорти чет давлатларнинг мазкур мамлакатдан бўлган қарзларини кўпайтиради. У жаҳон бозорига товарларнинг кейинги экспорти учун қулай шароит яратади ва чет эл валютасида фоиз ёки дивиденд шаклида барқарор даромад олиш омили ҳисобланади.
Кўплаб мамлакатлар, чекланган ресурс базасига ва тор ички бозорга эга бўлиб, ўзларининг ички истеъмоли учун зарур бўлган барча товарларни етарли самарадорлик билан ишлаб чиқариш ҳолатида бўлмайди. Бундай мамлакатлар учун импорт керакли товарларни олишнинг асосий йўли ҳисобланади.
Импорт экспортдан фарқ қилиб чет эллик мижозлардан товарлар (хизматлар) сотиб олиб, уларни мамлакатга келтиришни билдиради. Бунда мамлакат ичида ишлаб чиқариш харажатлари ташқаридан сотиб олинган чоғдаги харажатларидан юқори бўлган маҳсулотлар импорт қилинади. Ташқи савдо самарадорлигини ҳисоблашда мазкур мамлакат томонидан импорт қилиш ҳисобига муайян товарларга бўлган ўз эҳтиёжининг тезлик билан қондирилиши ҳамда бундай товарларни мамлакат ичида ишлаб чиқарилган чоғда сарфланиши лозим бўлган ресурсларнинг тежалиши натижасида олинувчи иқтисодий наф эътиборга олинади.
Мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалардаги иштирокини ифодаловчи бир қатор кўрсаткичлар ҳам мавжуд. Масалан, тармоқ ишлаб чиқаришининг халқаро ихтисослашуви даражаси кўрсаткичлари сифатида таққослама экспорт ихтисослашуви коэффициенти (ТЭИК) ҳамда тармоқ ишлаб чиқаришидаги экспорт бўйича квотадан фойдаланиш мумкин. ТЭИК қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
,
бу ерда:
Эо – мамлакат экспортида товар (тармоқ товарлари йиғиндиси)нинг солиштирма салмоғи;
Эм – жаҳон экспортидаги шу турдаги товарларнинг солиштирма салмоғи.
Агар нисбат бирдан катта бўлса, бу тармоқ ёки товарни халқаро жиҳатдан ихтисослашган тармоқ ёки товарларга киритиш мумкин ва аксинча.
Экспорт бўйича квота миллий саноатнинг ташқи бозор учун очиқлик даражасини ифодалайди:
,
бу ерда: Э – экспорт қиймати.
Экспорт буйича квотанинг кўпайиши ҳам мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги иштирокининг, ҳам маҳсулот рақобатбардошлигининг ўсиб боришидан дарак беради.
Мамлакатдаги аҳоли жон бошига тўғри келувчи экспорт ҳажми унинг иқтисодиётининг «очиқлиги» даражасини ифодалайди. Экспорт салоҳияти (экспорт имкониятлари) – бу мазкур мамлакат томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ўз иқтисодиёти манфаатларига путур етказмаган ҳолда жаҳон бозорида сотиши мумкин бўлган қисми.
Энг муҳими, экспорт ҳажмининг ана шундай ўсиши биз учун анъанавий ресурслар бўлмиш пахта толаси, қимматбаҳо металлар ва турли хомашё етказиб бериш ҳисобига эмас, балки асосан автомобиллар, нефть-кимё ва металл маҳсулотлари, минерал ўғитлар, ип-калава ва газлама, трикотаж буюмлар, сим-кабель маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва бошқа шу каби кўплаб экспорт товарлари ҳажми ва турларини кўпайтириш эвазига таъминланмоқда. Буни экспорт ҳажмида тайёр маҳсулотлар улуши 38 фоиздан ошгани, хизматлар экспортининг 12 фоизни ташкил этгани, пахта толасининг улуши эса 16,8 фоизгача камайгани ҳам яққол тасдиқлайди[54].
Товарлар экспорти ва импорти суммаси ташқи савдо айланмаси ёки ташқи товар айланмасини ташкил этади. Қандайдир мамлакат ишлаб чиқарувчи мамлакатдан товарни ўз истеъмоли учун эмас, балки учинчи мамлакатга қайта сотиш учун олган тақдирда реэкспорт рўй беради. Реэкспорт билан реимпорт узвий боғлиқ. Реимпорт истеъмолчи мамлакатдан реэкспорт товарни сотиб олишни билдиради.
Халқаро савдо бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга:
- иқтисодий ресурсларнинг ҳаракатчанлиги мамлакатлар ўртасида, мамлакат ичидагига қараганда анча паст бўлади;
- мамлакатларнинг турли валюталардан фойдаланиши улар ўртасида халқаро савдони амалга оширишда муайян қийинчиликларни туғдиради;
- халқаро савдо сиёсий аралашув ва назоратга маҳкум бўлиб, бу ички савдога нисбатан қўлланиладиган тадбирлардан тавсифи ва даражаси бўйича сезиларли фарқланади.
Халқаро савдони ташкил этиш шакллари ҳам такомиллашиб бормоқда. Анъанавий кўринишдаги товар биржалари, аукционлар, савдо-саноат ярмаркалари, савдо кўргазмалари билан бир қаторда икки томонлама битимларнинг қуйидаги шакллари ҳам кенг қўлланмоқда:
1) бартер – товарларни тўғридан-тўғри, пул иштирокисиз бир-бирига айирбошлаш. Бартерда пул иштирок этмасада, товарларнинг қийматини бир-бирига таққослаш учун пулнинг қиймат ўлчови вазифаси орқали баҳолаб олинади;
2) экспорт қилувчилар томонидан етказиб берилган товарлар қийматининг бир қисмига импорт товарларни харид қилиш;
3) техниканинг янги моделларини сотишда эскирган моделларни сотиб олиш;
4) импорт қилинган асбоб-ускуналар қисм ва деталларини импортга сотувчи мамлакат томонидан бутлаб бериш;
5) компенсацион битимлари. Мазкур битимлар шартига кўра, технологик асбоб-ускуналар етказиб берувчи томонларнинг бири тақдим этган кредит (молиявий, товар кўринишидаги) бўйича тўловлар ана шу асбоб-ускуналарда тайёрланган тайёр маҳсулотларни етказиб бериш орқали амалга оширилади;
6) бир мамлакатда ундирилган хом ашёни бошқа бир мамлакат ишлаб чиқариш қувватлари ёрдамида қайта ишлашда ушбу қайта ишлаш ва ташиб бериш хизматларини қўшимча хом ашё етказиб бериш орқали тўлаш;
7) клиринг операциялари, яъни ўзаро талаб ва мажбуриятларни ҳисобга олиш орқали нақд пулсиз ҳисоблашув.
Халқаро савдода иштирок этиш ҳар бир мамлакат учун миллий ишлаб чиқарувчиларни ташқи рақобатдан ҳимоя қилиш вазифасини долзарб қилиб қўяди. Бу вазифа мамлакатларнинг савдо сиёсати орқали амалга ошади. Жаҳон амалиётида бу сиёсатнинг протекционизм (ташқи таъсирдан ҳимоялаш) ва фритредерлик (савдога тўлиқ эркинлик бериш) каби шакллари кенг тарқалган.
Эркин савдо йўлида жуда кўп тўсиқлар мавжуд бўлади. Уларнинг асосийлари қуйидагилар:
1) бож тўловлари. Бож тўловлари импорт товарларга акциз солиқлари ҳисобланади, у даромад олиш мақсадида ёки ҳимоя учун киритилиши мумкин;
2) импорт квоталари. Импорт квоталари ёрдамида маълум бир вақт оралиғида импорт қилиниши мумкин бўлган товарларнинг максимал ҳажми ўрнатилади;
3) тарифсиз тўсиқлар. Тарифсиз тўсиқлар дейилганда лицензиялаш тизими, маҳсулот сифатига стандартлар қўйиш ёки оддий маъмурий тақиқлашлар тушунилади;
4) экспортни ихтиёрий чеклаш. Экспортни ихтиёрий чеклаш савдо тўсиқларининг нисбатан янги шакли ҳисобланади. Бу ҳолда чет эл фирмалари ўзларининг маълум мамлакатга экспортини ихтиёрий равишда чеклайди.
Эркин савдо (фритредерлик) сиёсати протекционизм сиёсатининг акси бўлиб, ташқи савдони эркинлаштиришга қаратилган. Бу сиёсат халқаро савдо ҳажмларини ўсишига олиб келувчи турли тариф ва квоталарни қисқартириш, миллий иқтисодиётнинг очиқлигини янада кучайтиришга хизмат қилади.
Халқаро савдони тартибга солиш халқаро ва миллий даражаларда амалга ошади.
Миллий даражадаги тартибга солиш экспорт ва импортни тартиблаш орқали намоён бўлади. Экспортни тартиблаш ташкилий ва кредит-молиявий усуллар ёрдамида уни рағбатлантиришга йўналтирилган. Экспортни рағбатлантиришнинг ташкилий усулларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- экспорт қилувчиларга ахборот ва маслаҳат бериш хизматларини кўрсатиучун махсус бўлинмаларни ташкил этиш;
- савдо битимларини тузишда давлат идораларининг иштирок этиши;
- ташқи савдо учун малакали кадрларни тайёрлашга кўмаклашув;
- хорижий мамлакатларда кўргазмалар ташкил этишда ёрдам кўрсатиш;
- миллий компанияларни дипломатик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ҳ.к.
Экспортни рағбатлантиришнинг кредит-молиявий усуллари қуйидагилардан иборат:
- экспортга товарлар етказиб беришни субсидиялаш;
- экспорт қилувчилар учун давлат кредитларини бериш ва хусусий кредитлар берилишини рағбатлантириш;
- хорижда амалга оширилувчи савдо битимларини давлат томонидан суғурталаш;
- экспортдан олинувчи фойдадан солиқ тўлашдан озод этиш ва ҳ.к.
Импортни тартибга солиш асосан уни тарифли ва тарифсиз воситалар орқали чеклашдан иборат. Асосий тарифли тўсиқ сифатида божхона божларини келтириш мумкин.
Тўлов баланси - мамлакат резидентлари (уй хўжаликлари, корхоналар ва давлат) ва чет элликлар ўртасида маълум вақт (одатда бир йил) оралиғида амалга оширилган барча иқтисодий битимлар натижасининг тартиблаштирилган ёзуви.
Иқтисодий битимлар – қийматнинг ҳар қандай айирбошланиши, яъни товарлар, кўрсатилган хизматлар ёки активларга мулкчилик ҳуқуқининг бир давлат резидентларидан бошқа давлат резидентларига ўтиши бўйича келишувлардан иборат. Ҳар қандай битим икки томонига эга бўлади ва шу сабабли тўлов балансида икки томонлама ёзув тартибига риоя қилинади. Ҳар бир битим тўлов балансининг дебет ва кредит қисмларида ўз ифодасини топади.
Кредит – қийматнинг мамлакатдан чиқиб кетиши бўлиб, унинг ҳисобига мазкур мамлакат резидентлари чет эл валюталарида қопловчи тўловлар эквивалентини олади. Дебет – қийматнинг мазкур мамлакатга кириб келиши бўлиб, унинг ҳисобига резидентлар чет эл валюталарнинг сарфлайди. Тўлов балансида кредитлар умумий суммаси дебетларнинг умумий суммасига тенг бўлиши зарур.
Тўлов балансидаги барча битимлар ўз ичига жорий ва капитал билан операцияларни олиши сабабли, у учта таркибий қисмдан иборат бўлади (3-жадвал):
1) жорий операциялар ҳисоби;
2) капитал ҳаракати ҳисоби;
3) расмий заҳираларнинг ўзгариши.
3-жадвал. Тўлов балансининг тузилиши.
I. Жорий операциялар ҳисоби |
|
1. Товар экспорти |
2. Товар импорти |
Ташқи савдо баланси қолдиғи |
|
3. Хизматлар экспорти (чет эл туризмидан даромадлар ва ҳ.к. - кредитли хизматлар) |
4. Хизматлар импорти (туризм учун чет элга тўловлар ва ҳ.к. - кредитли хизматлар) |
5. Инвестициялардан соф даромадлар (кредитли хизматлардан соф даромадлар) |
|
6. Соф трансфертлар |
|
Жорий операциялар бўйича баланс қолдиғи |
|
II. Капитал ҳаракати ҳисоби |
|
7. Капитал кириши |
8. Капитал оқиб чиқиши |
Капитал ҳаракати баланси қолдиғи |
|
Жорий операциялар ва капитал харакати баланси қолдиғи |
|
III. Расмий заҳираларнинг ўзгариши |
Мамлакатнинг ташқи савдо баланси (тўлов баланси) мазкур давлатнинг чет эллик шериклари билан халқаро иқтисодий муносабатларнинг ҳолатини ифодалаб, унинг кредит-пул, валюта, бюджет-солиқ, ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш ва давлат қарзларини тартибга солиши учун индикатор бўлиб хизмат қилади.
Товарлар экспорти ва импорти ўртасидаги фарқ савдо балансини ташкил қилади.
Инвестициялардан соф даромадлар (чет элдан соф омилли даромадлар) кредитли хизматлардан олинадиган соф даромад ҳисобланиб, у чет элларга қўйилган миллий пул капитали ҳисобига келади. Агар чет элга қўйилган миллий капитал мазкур мамлакатга қўйилган чет эл капиталига қараганда кўпроқ миқдорда фоиз ва дивиденд келтирса, бунда инвестициялардан олинадиган соф даромад ижобий, акс ҳолда эса салбий бўлади.
Соф трансфертлар хусусий ва давлат маблағларнинг бошқа мамлакатларга ўтказилган суммасини билдиради (пенсия, совға, чет элга пул ўтказишлар ёки чет мамлакатларга инсонпарварлик ёрдамлари). Бундай тўловлар мамлакатда мавжуд чет эл валюталари заҳирасини камайтиради.
Макроиқтисодий моделда жорий операциялар ҳисоби қолдиғи қуйидагича ифодаланади:
Х |
- |
М |
= |
Хn |
= |
Y |
- |
(С+I+G) |
экспорт |
|
импорт |
|
соф экспорт |
|
ЯИМ |
|
абсорбция |
Абсорбция - ялпи ички маҳсулотнинг мазкур мамлакатдаги уй хўжаликлари, корхоналар ва давлатга реализация қилинадиган қисми.
Капитал ҳаракати ҳисобида активлар билан амалга ошириладиган барча халқаро битимлар ўз ифодасини топади. Булар чет элликларга акциялар, облигациялар, кўчмас мулк ва ҳ.к. сотишдан олинадиган даромадлар ҳамда чет элдан активлар сотиб олиш натижасида вужудга келадиган сарф харажатлар.
Капитал ҳаракати баланси |
= |
Активлар сотишдан тушумлар |
_ |
Четдан активлар сотиб олишга сарфлар |
Чет эл активларини сотиш чет эл валюталари заҳираларини кўпайтиради, уларни сотиб олиш эса камайтиради. Марказий банк томонидан чет эл валюталарининг сотилиши ва сотиб олиниши расмий заҳиралар бўйича операциялар дейилади. Бу операциялар Марказий банкнинг очиқ бозордаги операциялари билан бир хил эмас. Расмий заҳиралар билан операциялар натижасида жорий ҳисобдаги қолдиқ суммаси, капитал ҳаракати ҳисоби ва заҳиралар миқдорининг ўзгариши нолни ташкил қилиши зарур.
5. Халқаро валюта-кредит муносабатлари ва
валюта тизимлари
Пулнинг жаҳон хўжалигида амал қилиши ва турли халқаро иқтисодий алоқаларга (ташқи савдо, ишчи кучи ва капитал миграцияси, даромадлар, қарзлар ва субсидиялар оқими, илмий-техникавий маҳсулотларни айирбошлаш, туризм ва ҳ.к.) хизмат қилиши билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар халқаро валюта-кредит муносабатлари деб аталади. Халқаро валюта-кредит муносабатлари пулнинг халқаро тўлов муносабатида амал қилиш жараёнида вужудга келади. Валюта – бу мамлакатлар пул бирлиги (масалан, сўм, доллар, фунт стерлинг ва ҳ.к.). Ҳар бир миллий бозор ўзининг миллий валюта тизимига эга бўлади. Бунда миллий ва халқаро валюта тизимини фарқлаш зарур. Миллий валюта тизими – валюта муносабатларининг миллий қонунчилик билан белгиланадиган, мазкур мамлакатда ташкил қилиниш шаклини ифодалайди. Унинг таркибига қуйидаги унсурлар киради:
- миллий пул бирлиги;
- валюта курси тартиби;
- валютанинг муомалада бўлиш шарт-шароитлари;
- валюта бозори ва олтин бозори тизими;
- мамлакатнинг халқаро ҳисоблашув тартиби;
- мамлакат олтин-валюта заҳирасининг таркиби ва уни бошқарув тизими;
- мамлакат валюта муносабатларини тартибга солувчи миллий муассасалар мавқеи.
Халқаро валюта тизими – халқаро валюта муносабатларининг давлатлараро битимларда ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган шакли.
Халқаро валюта тизимининг таркибий унсурлари қўйидагилар ҳисобланади:
- асосий халқаро тўлов воситалари (миллий валюталар, олтин, халқаро валюта бирликлари – СДР, Евро);
- валюта курсларини белгилаш ва ушлаб туриш механизми;
- халқаро тўловларини баланслаштириш тартиби;
- валютанинг муомала қилиш шарт-шароити;
- халқаро валюта бозори ва олтин бозори тартиби;
- валюта муносабатларини тартибга солувчи давлатлараро муассасалар тизими.
Бундан кўринадики, миллий ва халқаро валюта тизими унсурлари деярли бир хил бўлиб, улар фақат ташкил этилиши, амал қилиши ва тартибга солиниши миқёслари жиҳатидан фарқланади.
Жаҳон валюта тизими ўзининг ривожланишида учта босқичдан ўтди ва уларнинг ҳар бирига халқаро валюта муносабатларини ташкил қилишнинг ўз типлари мос келади. Биринчи босқич 1879-1934 йилларни ўз ичига олиб, бунда олтин стандарт сифатидаги пул тизими устунликка эга бўлган. Иккинчи босқич 1944-1971 йилларни ўз ичига олиб, бунда олтин-девизли (Бретон-Вудск тизими деб номланувчи) тизим устунликка эга бўлган. Бу икки тизим қайд қилинадиган валюта курсларига асосланган. Ҳозирги даврда (учинчи босқич) амал қилувчи жаҳон валюта тизими 1971 йилда ташкил топган бўлиб, бу тизим бошқариладиган, сузиб юрувчи валюта тизими номини олди. Чунки давлат кўпинча ўз валюталарининг халқаро қийматини ўзгартириш учун валюта бозорининг фаолият қилишига аралашади.
Олтин стандарт тизим қайд қилинган валюта курсининг мавжуд бўлишини кўзда тутади. Банклар ўзлари чиқарган банкнотларни олтинга алмаштирган. Халқаро тўловларни мувофиқлаштириш воситаси бўлиб, олтинни эркин чиқариш ва киритиш хизмат қилган. Мамлакат учта шартни бажарса олтин стандарт қабул қилинган, деб ҳисобланган, яъни: а) ўз пул бирлигининг маълум олтин мазмуни ўрнатади; б) ўзининг олтин заҳираси ва пулнинг ички таклиф ўртасидаги қаттиқ нисбатни ушлаб туради; в) олтиннинг эркин экспорт ва импортига тўсқинлик қилмайди.
Ҳар қандай валюта тизимининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири валюта курси ҳисобланади. Валюта курси бир мамлакат валютасининг бошқа мамлакат валютасидаги ифодаланишини кўрсатади.
Валюта курсларига бевосита таъсир кўрсатувчи омиллар ичидан қуйидагиларни ажратиб курсатиш мумкин:
- миллий даромад ва ишлаб чиқариш харажатлари даражаси;
- миллий истеъмолчиларнинг реал харид қилиш лаёқати ва мамлакатдаги инфляция даражаси;
- валюталарга талаб ва таклифга таъсир кўрсатувчи тўлов баланси ҳолати;
- мамлакатдаги фоиз ставкаси даражаси;
- валютага жаҳон бозоридаги ишонч ва ҳ. к.
Халқаро валюта муносабатлари ўта беқарор, ноаниқ ва тез ўзгарувчи жараён бўлиб, уни ҳар бир мамлакат ҳукуматлари билан бир қаторда валюта-молия соҳасидаги давлатлараро ташкилотлар ҳам тартибга солишга ҳаракат қиладилар. Бундай ташкилотлар қаторига Халқаро валюта фонди (ХВФ), Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки (ХТТБ), Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ), Халқаро ривожланиш ассоциацияси (ХРА) кабиларни киритиш мумкин.
Халқаро валюта фонди (ХВФ) ўзига аъзо мамлакатларнинг валюта курси ва тўлов балансларини тартибга солади, уларнинг валюта-молиявий муаммоларини ҳал этиш мақсадида кредитлар ажратади, ривожланаётган мамлакатларнинг кўп томонлама тўловлари тизимини ва ташқи қарзларини назорат қилади.
Европа валюта тизими 1979 йилда Европа иқтисодий ҳамжамиятига кирувчи давлатлар томонидан валюта курсларини барқарорлаштириш мақсадида ташкил этилиб, бу давлатлар ўртасидаги тўлов жараёнларида амал қилувчи Европа валюта бирлиги ЭКЮ муомалага киритилди.
Иқтисодий ва валюта иттифоқи (ИВИ) Европа валюта тизими амал қилиши натижасида ташкил этилиб, у куйидагиларни тақозо этади:
- молия бозорларининг тўлиқ интеграциялашуви;
- капиталлар ҳаракатининг тўлиқ эркинлашуви;
- барча валюталарнинг тўлиқ конвертациясини таъминлаш ва пировардида миллий валюталарни ягона валюта билан алмаштириш.
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг (ХТТБ) ҳам фаолияти халқаро валюта-молиявий муносабатларни тартибга солишга йўналтирилган бўлиб, у ўзининг иккита филиали – Халқаро молиявий корпорация (ХМК) ҳамда Халқаро ривожланиш ассоциацияси (ХРА) билан биргаликда Жаҳон банки таркибига киради.
Халқаро молиявий корпорация (ХМК)нинг фаолияти устун равишда ривожланаётган мамлакатларнинг хусусий секторини молиялаштиришга йўналтирилади.
Халқаро ривожланиш ассоциацияси (ХРА)нинг асосий фаолияти эса кўпроқ қолоқ мамлакатларга имтиёзли ёки фоизсиз кредитлар ажратишга қаратилган.
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ) таркибига барча саноат жиҳатидан ривожланган мамлакатлар киради. ИҲРТ унга аъзо мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишидаги тенденцияларни, иқтисодиёт соҳасидаги ички ҳатти-ҳаракатларнинг бошқа мамлакатлар тўлов балансига таъсирини аниқлашга қаратилган. ИҲРТ томонидан ишлаб чиқилган башорат кўрсаткичлари асосида, жаҳон хўжалиги ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда, миллий иқтисодиётларнинг ўзаро мослашувига имкон яратувчи макроиқтисодий сиёсатни олиб бориш бўйича тавсиялар берилади.
Халқаро ҳисоблашувлар банки (ХҲБ) Швейцариянинг Базель шаҳрида жойлашган бўлиб, у халқаро молиявий ташкилот ҳисобланмасада, банк фаолиятини халқаро тартибга солишда етакчи роль ўйнайди. ХҲБ Европанинг деярли барча мамлакатларини, Канада, Австралия, Япония ҳамда АҚШ тижорат банклари гуруҳини ўз таркибида бирлаштиради. 70 дан ортиқ Марказий банклар ўзларининг олтин-валюта заҳираларини ХҲБ ҳисобварақларида сақлайдилар.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Шарқий Европа ҳамда собиқ Иттифоқ мамлакатларига валюта-молия соҳасида кўмаклашишни мувофиқлаштириш мақсадида 1990 йилда ташкил этилди. Унинг асосий фаолияти Марказий ва Шарқий Европа, МДҲ мамлакатларини ислоҳ қилиш жараёнлари билан боғлиқ турли кўринишдаги дастур ва лойиҳаларни молиялаштиришга, бу мамлакатларнинг жаҳон хўжалигига мослашувини жадаллаштиришга кўмаклашишга йўналтирилгандир.
Бугунги кунда санаб ўтилган бу каби давлатлараро ташкилотларнинг халқаро валюта-молия соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ва янада такомиллаштиришга қаратилган фаолиятининг аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Шу билан бир қаторда мазкур тузилмаларнинг ривожланаётган мамлакатларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, бунда кўмак берилаётган мамлакатларнинг миллий манфаатларига путур етказмаслик, фаолият йўналиши сифатида кўпроқ иқтисодий мақсадларнинг илгари сурилиши каби жиҳатларга эътибор кучайтириш зарур бўлади.
Асосий таянч тушунчалар:
Жаҳон хўжалиги – халқаро меҳнат тақсимоти, савдо-ишлаб чиқариш, молиявий ва илмий-техникавий алоқалар орқали бирлашган турли мамлакатлар хўжаликлари тизими.
Ишлаб чиқариш ёки иқтисодий ҳаётнинг байналминаллашуви – мамлакатларнинг жаҳон миқёсида иқтисодий алоқаларининг кучайиши ҳамда иқтисодий муносабатларнинг тобора кенгроқ жабҳаларини қамраб олиши жараёни.
Халқаро меҳнат тақсимоти – алоҳида мамлакатларнинг товар ва хизматларнинг айрим турларини ишлаб чиқаришга ихтисослашуви.
Глобаллашув – жаҳон хўжалигининг бутун маконини қамраб олувчи иқтисодий муносабатлар ягона тармоғининг ташкил топиши ва ривожланиши.
Халқаро иқтисодий муносабатлар – жаҳоннинг турли мамлакатлари ўртасидаги хўжалик алоқалари мажмуи.
Халқаро иқтисодий интеграция - жаҳон мамлакатлари ўзаро иқтисодий алоқаларининг чуқурлаштириш ва барқарор ривожланиши ҳамда миллий хўжаликлар ўртасидаги меҳнат тақсимоти асосида улар хўжалик алоқаларининг бирлашиш жараёни.
Эркин савдо ҳудудлари - иқтисодий интеграциянинг энг оддий шакли бўлиб, унинг дорасида савдо чеклашлари бекор қилинади.
Божхона иттифоқи - ягона ташқи савдо таърифлари ўрнатишни ва учунчи мамлакатга нисбатан ягона ташқи савдо сиёсати юритишини тақазо қилади.
Тўлов иттифоқи - миллий валюталарнинг ўзаро алмашинуви ва ҳисоб-китобда ягона пул бирлигининг амал қилиши.
Умумий бозор - бунда унинг қатнашчилари ўзаро эркин савдони амалга
ошириш ва ягона ташқи савдо сиёсати ўтказиш билан бирга капитал ва ишчи кучининг эркин харакати таъминланади.
Иқтисодий ва валюта иттифоқи - иқтисодий интеграциянинг энг олий шакли бўлиб, бунда иқтисодий интеграциянинг барча қараб чиқилган шакллари иқтисодий ва валюта-молиявий сиёсат ўтказиш билан бирга уйғунлашади.
Экспорт – товарларни чет эллик мижозларга сотиш бўлиб, бунда мазкур мамлакатда ишлаб чиқарилган товарлар мамлакатдан ташқарига чиқарилади.
Импорт – чет эллик мижозлардан товарлар (хизматлар) сотиб олиб, уларни мамлакатга киритиш.
Халқаро валюта тизими – халқаро валюта муносабатларининг давлатлараро битимларда ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган шакли.
Валюта курси – бир мамлакат валютасининг бошқа мамлакат валютасида ифодаланган баҳоси.
Тўлов баланси – мамлакат резидентлари (уй хўжаликлари, корхоналар ва давлат) ва чет элликлар ўртасида маълум вақт оралиғида (одатда бир йилда) амалга оширилган барча иқтисодий битимлар натижасининг тартиблаштирилган ёзуви.
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар:
1. Ҳозирги даврда жаҳон иқтисодий ривожининг энг муҳим ўзига хос хусусияти нимадан иборат? Жаҳон хўжалигининг миллий иқтисодиётга таъсири қандай?
2. Иқтисодий ҳаётнинг байналминаллашуви жараёнининг моҳияти нимадан иборат?
3. Глобаллашув жараёни нима ва унинг қандай йўналишлари мавжуд? Глобаллашув жараёнининг зиддиятли жиҳатларини гапириб беринг.
4. Халқаро меҳнат тақсимоти қандай тамойилларга асосланади? Унда табиий шароитдаги тафовутлар қандай роль ўйнайди?
5. Халқаро иқтисодий муносабатлар нима учун турли шаклларга эга бўлади? Уларнинг асосий шаклларини санаб кўрсатинг.
6. Халқаро иқтисодий муносабатларни тартибга солишни нима зарур қилиб қўяди? Ҳозирда халқаро иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи қандай халқаро тузилмаларни биласиз?
7. Халқаро иқтисодий интеграция нима ва унинг қандай шакллари мавжуд?
8. Эркин савдо ҳудудларининг моҳиятини тушунтиринг. Бундай тузилмаларнинг интеграциялашув жараёнидаги ўрни қандай?
9. Божхона иттифоқи ва тўлов иттифоқи бир-биридан нимаси билан фарқ қилади?
10. Умумий бозорнинг амал қилиш тамойиллари қандай ва бугунги кунда унинг фаолияти учун қандай шарт-шароитлар талаб қилинади?
11. Интеграциянинг қандай турларини биласиз? Ҳар бирига мисоллар келтиринг.
12. Халқаро валюта тизимини тушунтиринг. Ҳар бир тизим қандай устунлик ва камчиликларга эга?
1. GLOSSARIY
[1] Зубко Н.М. Экономическая теория. - Минск: НТЦ АПИ, 1998. 61-б.
[2] А.Раззоқов., Ш.Тошматов., Н.Ўрмонов. Иқтисодий таълимотлар тарихи. Т.: «Молия». 2002, 42-бет.
[3] А.Раззоқов., Ш.Тошматов., Н.Ўрмонов. Иқтисодий таълимотлар тарихи. Т.: «Молия». 2002., 89-90-бет.
[4] А.Раззоқов., Ш.Тошматов., Н.Ўрмонов. Иқтисодий таълимотлар тарихи. Т.: «Молия». 2002, 147-149-бет.
[5] Бу усулнинг назарий ва амалий аҳамияти проф.Ш.Шодмонов, доц. Г.Баубекова томонидан чиқарилган «Инновационные методы в преподавании экономической теории» китобида батафсил баён этилган.
[6] Қаранг: Экономическая теория: Учеб. для студ. высш. учеб. заведений / Под ред. В.Д.Камаева. – 10-е изд., перераб. и доп. - М.: Гуманит. изд. центр ВЛАДОС, 2004, 217-бет.
[7] Экономическая теория: Учебник. - Изд., испр. и доп. / Под общ. ред. акад. В.И.Видяпина, А.И.Добрынина, Г.П.Журавлевой, Л.С.Тарасевича. – М.: ИНФРА-М, 2005, 55-б.
[8] Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т.3., - Т.: Ўзбекистон, 1996, 202-б.
[9] Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида/Ўзбекистон Республикаси: қонунлар ва фармонлар. – Т.: Ўзбекистон, 1992, 65-б.
[10] Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари (1994 й. 21 январь) ва мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги (1994 йил 16 март) фармонлар.
[11] Валижонов А.Р. Особенности современного этапа разгосударствления и приватизации. – Восемнадцатые Международные Плехановские чтения «Реформирование и модернизация национальной экономики – стратегический курс на демократизацию и обновление общества»: Тезисы докладов профессорско-преподавательского состава и специалистов-практиков (26 марта 2005г). Выездная сессия в г.Ташкенте. – М.: изд-во РЭА, 2005, с.22-23.
[12] Борисов Е.Ф. Экономическая теория: учеб. – 2-е изд., перераб. и доп. - М.: ТК Велби, Изд-во Проспект, 2005, с.144.
[13] Экономическая теория: Учебник. - Изд., испр. и доп. / Под общ. ред. акад. В.И.Видяпина, А.И.Добрынина, Г.П.Журавлевой, Л.С.Тарасевича. – М.: ИНФРА-М, 2005, с.143.
[14] Товар қийматини меҳнат билан аниқлашга ёндошувларида маълум фарқлар мавжуд бўлсада уларга А.Смит, Д.Рикардо, У.Петти, Ж.С.Милль ва бошқа айрим иқтисодчиларни, уларнинг издошларини киритиш мумкин.
[15] Куликов Л.М. Экономическая теория: учеб. – М.: ТК Вебли, Изд-во Проспект, 2005, с.129.
[16] «Кейинги қўшилган миқдор нафлилиги» атамасини қўллашда муаллифлар томонидан кўплаб мулоҳазаларга борилди. Сабаби – бугунги кунда иқтисодий адабиётларда бу атаманинг турли вариантлари («меъёрий нафлилик», «меъёрий фойдалилик», «чегаравий нафлилик», «чегаравий фойдалилик» ва ҳ.к. ) қўлланиб келмоқда. Бироқ, бу атамалар луғавий таржима сифатида ўринли қўлланилган бўлсада, мазкур тушунчанинг ҳақиқий мазмунини ифодалай олмайди. «Кейинги қўшилган миқдор нафлилиги» атамаси эса бу мазмунга кўпроқ мос тушади. Мавзунинг баён этилишини осонлаштириш мақсадида кейинги ўринларда қўлланилувчи «сўнгги қўшилган миқдор нафлилиги», «қўшилган миқдор нафлилиги», «кейинги қўшилган нафлилик» каби иборалар бир хил маъно касб этади.
6 Қаралсин: Экономическая теория: Учебник. - Изд., испр. и доп. / Под общ. ред. акад. В.И.Видяпина, А.И.Добрынина, Г.П.Журавлевой, Л.С.Тарасевича. – М.: ИНФРА-М, 2005, 163-б.; Экономическая теория: Учебник./ Под ред. А.Г.Грязновой, Т.В.Чечелевой. – М.: Издательство «Экзамен», 2004, 189-191-б.; Курс экономической теории. Учебное пособие под ред. Чепурина М.Н., Киселевой Е.А. Киров, изд-во «АСА», 1995, 96-б.
7 Юсупов Р.А. Бозор муносабатларига ўтиш жараёнида миллий валюта барқарорлигини таъминлашнинг назарий асослари. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. Т., 2001, 9-11-б.
8 Шодмонов Ш. Бозор иқтисодиётига ўтишда пулнинг янги мазмуни ва роли. Бозор, пул ва кредит. Махсус нашр, 2001, 9-б.
[20] Экономическая теория (политэкономия): Учебник/ Под общ. ред. акад. В.И.Видяпина, акад. Г.П.Журавлевой. – 4-е изд. - М.: ИНФРА-М, 2004, с.78-79.; Тожибоева Д. Иқтисодиёт назарияси: Олий ўқув юртлари талабалари учун ўқув қўлланма./Акад. М.Шарифхўжаевнинг илмий таҳрири остида. – Т.: «Ўқитувчи», 2002, 74-б.
[21] Каримов И.А. Ўзбекистон – бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли. Т.: Ўзбекистон, 1993, 23-бет.
[22] Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. Т.: Ўзбекистон, 1998, 101-102-бетлар.
[23] Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009, 7-б.
[24] Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009, 7-б.
[25] Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. Т.: «Ўзбекистон», 1995, 19-бет.
[26] Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. Т.: Ўзбекистон, 1998. 332-333 бетлар.
[27] Қаранг: И.А. Каримов. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард мақсадимиз. Т.: Ўзбекистон, 2000, 15-бет.
[28] Мулкий ислоҳотларнинг негизи бўлган давлат мулкини хусусийлаштиришнинг Республикадаги хусусиятлари, уни амалга оширилиш шакллари, усуллари ва йўллари билан биз кейинги бандда танишишимиз мумкин бўлганлиги сабабли, бу ерда иқтисодий ислоҳотларнинг бошқа йўналишларига кенгроқ ўрин берамиз.
[29] Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2008 йил 9 февраль.
[30] Қаралсин: Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009, 35-б.
[31] Қаралсин: Экономическая теория: Учеб. для студ. высш. учеб. заведений / Под ред. В.Д.Камаева. – 10-е изд., перераб. и доп. - М.: Гуманит. изд. центр ВЛАДОС, 2004, VI-боб; Куликов Л.М. Экономическая теория: учеб. – М.: ТК Вебли, Изд-во Проспект, 2005, V-боб, 3-§; Экономическая теория: Учебник. - Изд., испр. и доп. / Под общ. ред. акад. В.И.Видяпина, А.И.Добрынина, Г.П.Журавлевой, Л.С.Тарасевича. – М.: ИНФРА-М, 2005, X-XI-боблар; Экономика: Учебник, 3-е изд., перераб. и доп./Под ред. д-ра экон. наук проф. А.С.Булатова. – М.: Экономистъ, 2005, IX-боб; Иохин В.Я. Экономическая теория: Учебник / В.Я.Иохин. – М.: Экономистъ, 2005, IX-боб; Курс экономической теории: Общие основы экономической теории. Микроэконмика. Макроэкономика. Основы национальной экономики: Учебное пособие / Под ред. д.э.н., проф. А.В.Сидоровича. – М.: «Дело и Сервис», 2001, VII-VIII-боблар.
1 Каримов И.А. «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда». Т.: Ўзбекистон, 1999, 34-бет.
[32] Бу мазмундаги таърифлар қуйидаги манбаларда ҳам берилган: Шишкин А.Ф. Экономическая теория: Учебное пособие для вузов. 2-е изд. Кн.1. – М.: Гуманит. изд. центр ВЛАДОС, 1996, 597-б.; Борисов Е.Ф. Экономическая теория: учеб. – 2-е изд., перераб. и доп. - М.: ТК Велби, Изд-во Проспект, 2005, 208-б.; Основы экономической теории. Политэкономия: Учебник /Под ред. д-ра экон. наук, проф. Д.Д.Москвина. Изд. 3-е, исправл. – М.: Едиториал УРСС, 2003, 499-б.
[33] Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т.: «Ўзбекистон», 2005, 76-77-б.
[34] Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2008 йил 9 февраль.
[35] Шадыбаев Т. и др. Особенности антимонопольной политики в Узбекистане: общие принципы и правовая база. - Экономическое обозрение, №2, 2004, с.5.
[36] Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида. 2005 йил 30 апрель.
[37] Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2008 йил 9 февраль.
[38] Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009, 34-б.
[39] Ўзбекистон Республикаси қонуни. Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида.
[40] Макконнелл К., Брю С. Экономика. Принципы, проблемы и политика.- М.: Республика, 1992, с.38.
[41] Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009, 33-34-б.
[42] Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009, 16-б.
[43] Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009, 41-б.
1 Ўзбекистон Республикаси «Ер кодекси». Т., «Ўзбекистон», 1999 й., 20-модда.
[44] Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2008 йил 9 февраль.
[45] Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2008 йил 9 февраль.
1 Каримов И.А. «Ўзбекистон буюк келажак сари».Т.: «Ўзбекистон», 1999. 384-бет.
[46] Ҳамроев О.Ҳ. Иқтисодий мувозанат ва уни таъминлаш механизмлари. – Т.: ТДИУ, 2004, 35-бет.
1 Қаранг: Экономическая теория: Учебник. - Изд., испр. и доп. / Под общ. ред. акад. В.И.Видяпина, А.И.Добрынина, Г.П.Журавлевой, Л.С.Тарасевича. – М.: ИНФРА-М, 2005, 469-б.
[47] Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2008 йил 9 февраль.
[48] Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2008 йил 9 февраль.
[49] Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009, 8-9-б.
[50] Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009, 8-б.
[51] Основы экономической теории. Политэкономия: Учебник / Под ред. Д.Д.Москвина. – М.: Едиториал УРСС, 2003, 392-393-б.
[52] Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2008 йил 9 февраль.
[53] Каримов И.А. Ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишидаги маърузаси. «Халқ сўзи», 2000 йил 2 февраль.
[54] Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2008 йил 9 февраль.