“ИНСТИТУЦИОНАЛ ИҚТИСОДИЁТ”  ФАНИДАН

МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

 

1-МАВЗУ. “ИНСТИТУЦИОНАЛ ИҚТИСОДИЁТ”  ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА МАЗМУНИ, ТАМОЙИЛЛАРИ

 

1.     Институционал назарияларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихи

         Неоклассик назариянинг асосий тамойиллари икки қисмдан иборат. Асосий тамойилларнинг биринчи қисмини классиканинг “эски” тамойиллари, иккинчи қисмни эса, неоклассиканинг “янги” тамойиллари ташкил этади. “Эски” тамойиллар “қатъий негиз” бўлса, “янги” тамойиллар неоклассиканинг «ҳимоя қобиғи»ни ташкил этади.

“Эски” тамойилларга қуйидагилар киради:

·             бозорда ҳамма вақт мувозанат мавжуд, у ягона Парето (Вальрас-Эрроу-Добре) оптимуми талабларига  мос келади;

·     бозорда индивидлар томонидан  оқилона танлов амалга оширилади;

·     индивидларга ташқи омиллар таъсир кўрсатмайди, уларнингбирор ҳолатни афзал билиши барқарор ва экзоген хусусиятга эга;

·     харажатларнинг ягона тури – ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобга олинади. Айни чоғда айирбошлаш харажатлари эътиборга олинмайди.

“Янги” тамойилларга кўра:

·     бозорда айирбошлашни амалга ошириш учун ресурсларнинг  хусусий мулкни ташкил этиши асосий замин ҳисобланади;

·     индивидларда  битим тўғрисидаги барча ахборот мавжуд;

·     айирбошлаш чегаралари камайиб борувчи фойдалилик тамойили асосида ҳамда ресурсларнинг дастлабки тақсимланишидан келиб чиқиб, белгиланади.

 “Эски” институционал мактаб: Т.Веблен, Ж.Р.Коммонс, У.Митчеллар, Й.Шумпетер, Ж.К.Гэлбрейт, Ф.Найт, К.Полани, К.Айрес, Г.Мюрдаль.

“Янги” институционал мактаб: Р.Коуз, Д.Норт, О.Уильямсон, Р.Познер, М.Олсон, Ф.Хайек.

 

2. Институционализмнинг методологик асослари ва институционал таҳлилда бошланғич нуқта масаласи 

Ҳозирги вақтда неоинституционал ёндашувдан нафақат иқтисодчилар ва социологлар, балки юристлар ва сиёсатшунослар ҳам фойдаланишмоқда. Бу кўпроқ ҳам жаҳон хўжалик тизимини, ҳам алоҳида олинган миллий иқтисодиётни тадқиқ этишга тааллуқли, чунки фундаментал таҳлилни, хоҳ у иқтисодий назария, сиёсатшунослик, социология, ҳуқуқ бўлсин, бир фан доирасида олиб бориб бўлмайди.

Неоинституционализм иккита умумий асосдан келиб чиқади, биринчидан, ижтимоий институтлар аҳамиятга эга, иккинчидан улар неоклассик назария воситалари ёрдамида тадқиқ этилади. Ушбу икки тарафлама хусусият неоинституционализмни “эски”  институционализм ва неоклассик назариядан ажратиб туради.

Индивидлар ва институтларнинг ўзаро боғлиқлигини таҳлил этишда бошланғич нуқтага нисбатан иккита тамойил мавжуд. Биринчи тамойилда институтлар индивидларнинг манфаатлари ҳамда  хатти-ҳаракатлари орқали тушунтирилади ва методологик индивидуализмдеб номланади. Яъни, индивид институтларни таҳлил қилишда бошланғич нуқта ҳисобланади. Масалан, давлатни тавсифлашда унинг фуқароларининг манфаатлари ва ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқилади. Методологик индивидуализм тамойилининг давоми ички сабаб натижасида вужудга келган эволюция концепциясидир. Ушбу концепцияга кўра, институтлар инсонларнинг ҳаракатлари натижасида  пайдо бўлади деган тахмин илгари сурилади. Яъни, индивидлар бирламчи, институтлар эса иккиламчи ўрин тутиши тўғрисидаги  тахмин неоклассиклар қарашларида ўз аксини топган.

 

3. Неоинституционал назариянинг асосий йўналишлари

Неоинституционализмнинг асосий йўналишлари ичида ўз моҳиятига кўра кўп жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган қуйидаги тадқиқотларни ажратиш мумкин:

-                     мулк ҳуқуқи назарияси – Р.Коуз, А.Алчиян ва Г.Демсец, Р.Познер, С.Пейович ва Е.Фуруботн – шартномалар назариясига асос бўлди;

-                     трансакция харажатлари назарияси – Р.Коуз, О.Уильямсон, Д.Норт – иқтисодий ташкилот назарияси (фирма назарияси)га асос бўлиб хизмат қилди – М.Аоки, А.Алчиян ва Г.Демсец, С.Чунг, М.Женсен ва У.Миклинг, О.Уильямсон, Ю.Фама;

-                     ижтимоий танлов назарияси – Ж.Бьюкенен, Т.Таллок, М.Олсон – бюрократия назарияси – К.Эрроу, В.Нисканен, С.Паркинсон; жиноят ва жазолар иқтисодий назарияси – Г.Беккер, М.Фридмен, Ж.Стиглер, М.Олсон ва б.;

-                     коррупция иқтисодий назарияси – Э.Крюгер, Ж.Стиглер ва б.; хуфёна ва норасмий иқтисодиёт неоинституционал концепциясининг давоми бўлди – Э. де Сото, Э.Файг, К.Харт, Т.Шанин, Ф.Шнайдер;

Неоинституционал назариянинг санаб ўтилган йўналишлари ўртасида кўплаб фарқлар ҳам, умумий жиҳатлар ҳам мавжуд. Хусусан, Т.Эггертссон қуйидагиларни ажратади [59]:

Биринчидан, барча ушбу муаллифлар алмашувни тартибга солувчи қоидалар ва шартномаларга нисбатан белгиланадиган чекловларни яққол кўринишда моделлаштиришга интилишади, бунда андоза сифатида кўпроқ неоклассик моделда мулк ҳуқуқларининг энг наъмунали йўлидан фойдаланилади.

Иккинчидан, тўлиқ ахборот ва алмашувнинг ноль даражали харажатлари тўғрисидаги неоклассик тахминлар ойдинлаштирилди, шунинг учун ижобий трансакция харажатларининг оқибатлари ўрганилмоқда.

Учинчидан, баҳоланадиган неъматларда фақат иккита ўлчов – нарх ва сифат ўлчовлари мавжуд, деган оддий тахмин анча юмшатилди, шу сабабдан иқтисодий натижалар ва иқтисодий ташкилот учун товарлар ва хизматлар сифат ўзгаришларининг оқибатлари тадқиқ этилмоқда.

 

4. Институционал иқтисодиётнинг ривожланиш хусусиятлари

Институционал иқтисодиёт ривожланишидаги кейинги давр неоинстиуционал ҳамда янги институционал босқичлардан иборат.  Босқичларнинг номланишидаги ўхшашлиликка қарамай, институтлар таҳлилида принципиал жиҳатдан турли концепциялар мавжуд. Биринчи номланиш неоклассиканинг қатъий негизини ўзгаришсиз қолдиради.

Роналд Коуз «Фирма табиати» (1937), «Ижтимоий харажатлар муаммоси» (1960) каби мақолаларида биринчи бор неоинституционализмнинг тадқиқот дастурини шакллантирган эди. Ушбу дастурда неоклассик назариянинг “ҳимоя қобиғи”га қуйидаги ўзгартиришлар киритилган.

Биринчидан, хусусий мулк билан бир қаторда мулкчиликнинг жамоавий, давлат, акциядорлик шакллари таҳлил қилинади ва уларнинг бозорда битимларни таъминлашдаги нисбий самарадорлиги таққосланади.

Иккинчидан, неоклассик моделга ахборот харажатлари, яъни битим тўғрисидаги ва бозордаги вазият тўғрисидаги ахборотни қидириш ва олиш билан боғлиқ харажатлар тушунчаси киритилади. Ахборот назарияси (Ж.Стиглер) неоинституционализм ривожланишига катта таъсир кўрсатди.

Учинчидан, ишлаб чиқариш харажатлари билан бир қаторда трансакция харажатлари мавжудлиги неоинституционалистлар  томонидан таъкидланди. Трансакция харажатлари назарияси (Р.Коуз, О.Уильямсон) учун марказий бўлган ушбу атама замирида битимларни амалга оширишда юзага келадиган барча харажатлар тушунилади.

 

2-МАВЗУ.  ИНСТИТУТЛАР ВА УЛАРНИНГ ЖАМИЯТ РИВОЖЛАНИШИДАГИ РОЛИ

 

1. “Институт” ва “норма” тушунчаларининг моҳияти

Институтлар ўзи нима? Турли даврлар тадқиқотчилари институтлар моҳиятини ва уларнинг фаолият кўрсатиш механизмини ёритвчи бир неча таърифларни асослашган. Т.Веблен [32] институтларни қуйидагича таърифлаган: “Институтлар – бу инсонлар уларга амал қилган ҳолда турмуш кечирадиган одатий тафаккур тарзи” ёки “Институтлар – бу ўтмишда содир бўлган жараёнлар натижаси бўлиб, улар ўтмиш шароитларига мослашган ва, ўз навбатида, ҳозирги вақт талабларига тўлиқ мослашмаган”.

Институтларнинг яна бошқа бир таърифи Б.З.Милнер томонидан Д.Норт [46] ёзган сўзбошишида келтирилган: “институтлар – бу инсонлар томонидан ишлаб чиқилган чекловлар ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таркиблаштирувчи мажбурлаш омиллари. Буларнинг барчаси биргаликда жамият ва иқтисодиётнинг ундовчи таркибини ҳосил қилади”.

Юқорида келтирилган таърифлар институтларнинг асосий хусусиятларини қамраб олган ҳолда, уларнинг асосий функцияларини ҳамда ривожланиш қонунларини акс эттиради ҳамда жамиятни ривожлантириш учун институтларнинг муҳимлигини таъкидлайди. Юқорида кўрсатилган барча ҳолатларни умумлаштирган ҳолда, институтционализмнинг ҳозирги замон талқинларига асосан институтларни қуйидагича таърифлаш мумкин:

Институт – бу жамият аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатларни белгилаб берувчи расмий қоидалар ва норасмий нормалар тизими. Институтлар асосини унинг таркибий қисмлари ҳисобланган нормалар ташкил этади.

Норма – институционал муҳитда индивидларнинг ўз танловини амалга оширишда фойдаланиладиган асосий унсур ҳисобланади. Ушбу унсур: тартибни сақлаш функциясига эга; ўзаро ҳамкорликлар тизимида мажбурий хатти-ҳаракат бажарилишини талаб этади; шахслар хатти-ҳаракатидаги ижтимоий, иқтисодий, юридик санкцияга таянувчи мунтазамлик ҳамда  муқаррарликни акс эттиради; шахснинг турли вазиятларда ўзини қандай тутиши лозимлигини белгилайди. Норма амал қилиши учун талаб этиладиган  таркиб бешта унсурдан иборат:

w  индивидларнинг гуруҳланиш  белгилари;

w  муқаррарлик омили (керак ёки керак эмас);

w  мақсад;

w  норма ҳаракатда бўлган шарт-шароитлар;

w  санкциялар.

 

2. Расмий ва норасмий нормалар ва уларнинг шаклланиши

Институтционализм асосчиларидан бири Д.Норт [46] институтлар таркибида уларни учта асосий қисмга ажратади:

- расмий қоидалар (конституциялар, қонунлар, суд қарорлари, маъмурий ҳужжатлар ва б.);

- норасмий нормалар (анъаналар, урф-одатлар, ижтимоий шартлилик);

- қоидаларга амал қилинишини таъминловчи (судлар, полиция ва ҳ.к.) мажбурлаш механизмлари (масалан, жазолаш тизими).

Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, кўп ҳолатларда норасмий нормалар жамиятда “тартибни” таъминлашда расмий қоидаларга қараганда ғоят катта роль ўйнайди. Бунга қатор омиллар хизмат қилади:

1. Ҳар қандай жамиятда фаолиятнинг алоҳида соҳалари расмий қоидалар мавжуд бўлмаганда фақат норасмий нормалар билан тартибга солинадиган вазиятни кузатиш мумкин. Хўжалик юритишнинг жамоа шакли пайдо бўлиши даврида уруғдошлик ва улар аъзолари ўртасидаги муносабатлар ёки мафия (криминал) гуруҳлар ўртасидаги муносабатлар, Ўзбекистонда маҳаллада яшовчи аҳоли орасида кенг тарқалган одатлар ва қоидалар бунга мисол бўлиб хизмат қилади.

Қоидаларга зарурат ҳамма вақт, биттадан кўп субъект мавжуд бўлиб, улар ўртасида қандайдир муносабатлар юзага келган тақдирда, туғилади. Бунда субъектларнинг турли гуруҳларидаги қоидалар бир хил бўлиши ҳам, бир-биридан яққол фарқ қилиши ҳам мумкин. Алоҳида оила ёки алоҳида жамоа доирасидаги муносабатлар ана шундай қоидаларга энг оддий мисол бўлиб хизмат қилади. Оила доирасидаги муносабатлар норасмийлигича қолади, жамоанинг қариндошлар бўлмаган аъзолари ўртасидаги муносабатлар эса, аксарият ҳолларда шартнома ёки бошқа ҳужжат кўринишида (фуқаролик кодексида давлат доирасида) расмий тарзда мустаҳкамланди.

2. Норасмий нормалар жамиятда расмий қоидаларга қараганда анча олдин пайдо бўлиб, кўп жиҳатдан расмий, қонунчилик билан мустаҳкамланган нормалар учун асос бўлиб хизмат қилди. Норасмий нормаларнинг расмий қоидалар сифатида мустаҳкамланишига исталган мамлакатнинг тарихида кўплаб мисолларни учратиш мумкин.

 

3. Институционал матрица

Институционал матрица – бу тарихан барқарор шаклланган, дастлабки давлатларнинг пайдо бўлишини ва барча кейинги институционал тузилмаларнинг ривожланишини белгилаб берган, ўз навбатида, моҳияти ҳамон сақланиб қолган бирламчи моделни такрор яратишга хизмат қилувчи  базавий ижтимоий институтлар тизими.

Бу ерда институтлар социум яшовчанлигининг ташқи шароитлари билан шартланган жамият аъзолари ўртасидаги муайян ва муқаррар алоқалар тизими сифатида тушунилади. Ушбу ҳолатда гап инсоннинг такрор шаклланишини тартибга солувчи ижтимоий институтлар (улар жумласига оила, саломатлик ва бошқа институтлар киради) ҳақида эмас, балки давлатларнинг такрор шаклланишини ва ижтимоий ҳаётнинг асосий соҳаларини тартибга солувчи социал институтлар ҳақида бормоқда.

Институтлар жамиятнинг унинг тарихий барқарорлигини ва ижтимоий яхлитликнинг такрор шаклланишини таъминловчи ўзига хос тузилишини (қобирғасини) ҳосил қилади. Институционал матрица чизма кўринишида жамиятда тенг аҳамиятли мавқени эгаллаб турган ягона учта: сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий соҳаларни бирлаштирувчи ижтимоий шакл сифатида намоён этилган. Асосий матрицалар [30] С.Кирдинанинг “Институционал матрицалар ва Россиянинг ривожланиши” китобидан олинган. Бироқ уларга айрим ўзгартиришлар киритилган, хусусан сиёсий ва мафкуравий соҳалар бирлаштирилган, чунки жамиятда мафкура кўп жиҳатдан бошқарувчи сиёсатчиларга боғлиқ бўлиб, улар фаолиятининг натижаларидан бири ҳисобланади. Матрицада ижтимоий соҳа алоҳида ажратилган ва институционал тизимни шакллантиришда у катта роль ўйнайди.

Матрицаларнинг асосий ва қўшимча институтларнинг муайян тўплами билан тавсифланувчи иккита хили мавжуд – ғарбий (бозор, демократик) ва шарқий (буйруқбозлик, диктатура ёки деспотия) матрицалар.

 

4. Институционал ўзгаришлар ва институтларнинг ўзаро боғлиқлиги

Институтлар қандай ишлаётганлигини, нима учун улар асрлар мобайнида мавжуд бўлиши ва ривожланишини, уларнинг “ҳаётийлиги” ёки барқарорлигини тушуниш учун институционал ўзгаришларга олиб келувчи сабабларни ўрганиб чиқиш лозим.

Институционал ўзгаришлар эски ва янги институтлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик хусусияти ҳам катта роль ўйнайди. Д.Норт боғлиқликнинг қуйидаги турларини таъкидлайди [46]:

Биринчиси – ривожланишнинг аввалги йўлига боғлиқлик – чуқур алоқа, янги институтларнинг фақатгина эски институтлар негизида пайдо бўлишини таъминловчи янги институтларнинг эски институтларга кучли боғлиқлиги.

Икинчиси – мутлақ янги институтларнинг пайдо бўлишига бўшлиқ мавжудлиги орқали белгиланадиган нисбатан камроқ.

Расмий қоидалар ва норасмий нормаларни мувофиқлаштириш. Расмий қоидалар ва норасмий нормаларнинг мувофиқлаштирилиши жамиятда муҳим роль ўйнайди, чунки у институтлар мавжуд тизими фаолият кўрсатишининг самарадорлигига катта таъсир кўрсатади.

Эски ва янги институтлар ўртасидаги инқилобий боғлиқлик доирасида улар ривожланишининг учта эҳтимолий йўлини таъкидлаш лозим:

·                    биринчиси – мавжуд институционал матрицага қарама-қарши бўлган расмий институтларнинг пайдо бўлиши (одатда, ҳамма жойда чуқур ислоҳотлар даврида, масалан, ўтиш иқтисодиётида қонунлар, фармонлар кўринишида) ва уларнинг илдиз отиши (кенгайиб бориши) ҳамда қабул қилинган расмий нормаларга мос келувчи янги норасмий нормаларнинг шаклланиши;

·                    иккинчиси – қабул қилинаётган расмий қоидаларнинг норасмий нормаларга тўлиқ мос келмаслиги шунга олиб келадики, норасмий нормалар анча “ҳаётий” бўлиб чиқади ва бунинг натижасида янги қабул қилинган расмий қоидаларнинг норасмий институционаллашуви юз беради;

·                    учинчиси – янги расмий қоидалар илдиз отмайди, бу уларнинг йўқолиб кетишига олиб келади.

Институционал тизим самарадорлигига институтлар билан бир қаторда ташкилотлар ҳам таъсир кўрсатади. Д.Нортнинг фикрига кўра [46], институтлар иқтисодий назария билан ёритиладиган стандарт чекловлар билан бир қаторда жамият аъзоларининг имкониятларини ҳам шакллантиради.

 

 

 

 

 

3-МАВЗУ. ЎЙИНЛАР НАЗАРИЯСИ ВА ЎЗАРОҲАМКОРЛИКЛАРНИ МОДЕЛЛАШТИРИШ

 

1.     Ўйинлар назариясининг асосий тушунчалари

Институционал иқтисодиёт формал моделларни тузиш учун Жон фон Нейман ва Оскар Моргенштерннинг «Ўйинлар назарияси ва иқтисодий хатти-ҳаракат» (1944) китобидаги фикрларга асосланган ўйинлар назариясидан фойдаланади.Ушбу назариянинг ривожланиши  Джон Нэш  1950 йилда киритган мувозанат вазияти тушунчаси билан боғлиқ. Бу билан нокоалицион ўйинларнинг ечиш усули ишлаб чиқилди. 1994 йилга келиб, бирданига уч тадқиқотчи “нокооператив ўйинлар” назариясидаги мувозонатни биринчи бор таҳлил қилиб чиққанлиги учун иқтисодиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлдилар. Булар: Райнхад Селтен (Германия), Жог Нэш (АҚШ), Жон С.Харсани (асли венгриялик – АҚШ). Ушбу тадқиқот усулининг ўзига хос асосий белгилари ичида қуйидагиларни ажратиш лозим.

Биринчидан, ўйинлар назарияси индивидларнинг ўзаро шартлашилган хатти-ҳаракатлари вазиятини таҳлил қилиш билан шуғулланади: ҳар бир шартнинг ҳал этилиши ўзаро ҳамкорлик натижасига ва ўз навбатида, қолган индивидларнинг қарорларига таъсир кўрсатади. Индивид ўз ҳаракатлари масаласини ҳал этаётиб, ўзини контрагентлар ўрнига қўйиб кўриши керак.

Иккинчидан, ўйинлар назарияси, мукаммал калькулятор сифатидаги индивиддан тортиб то робот сифатидаги индивидгача қатор моделлардан фойдаланган ҳолда, индивидларнинг тўлиқ рационаллигини талаб қилмайди.

Учинчидан, ўйинлар назарияси ўзаро ҳамкорликлардаги мувозанатнинг мавжудлиги, ягоналиги ва Парето-оптималлигини назарда тутмайди. Ушбу сабаблар ўйинлар назарияси ёрдамида қурилган институтларнинг формал моделларига бўлган қизиқишни орттиради.

Ўйинлар назарияси таркибий жиҳатдан кооператив (коалицияли) ва нокооператив (коалициясиз) назарияларга ажратилади. Бунда ўйин иштирокчиларининг ўзаро келишуви даражасига кўра, кооператив(коалицияли) ва нокооператив(коалициясиз) ўйинлар назарда тутилади.

 

2. Мувозанатлар турлари ва уларни қидириш йўллари

Ҳар бир ўзаро ҳамкорлик учун мувозанатларнинг турли хиллари мавжуд бўлиши мумкин: устун стратегияли мувозанат,Нэш бўйича мувозанат, Штакельберг бўйича мувозанат ва Парето бўйича мувозанат.

Устун стратегияли мувозанат – бошқа иштирокчининг ҳаракатларидан қатъи назар иштирокчига энг юқори фойдалиликни таъминловчи ҳаракатлар режаси.

Нэш бўйича мувозанат – ўйинчиларнинг ҳеч бири ўз ҳаракатлари режасини ўзгартирган ҳолда ўз ютуғини бир томонлама ошира олмайдиган вазият.

Штакельберг бўйича мувозанат – ҳеч бир ўйинчи ўз ютуғини бир томонлама тартибда ошира олмайдиган вазият. Бунда қарор дастлаб биринчи ўйинчи томонидан қабул қилинади, сўнгра иккинчи ўйинчига маълум бўлади.

Парето бўйича мувозанат – ўйинчилардан бирининг ҳолатини, иккинчи ўйинчининг ҳолатини ёмонлаштирмаган ҳолда, яхшилаб бўлмайдиган вазият.

Устун стратегия деб иштирокчига бошқа иштирокчининг ҳаракатларидан қатъи назар ўйинчининг максимум фойдалилигини таъминловчи ҳаракатлар режасига айтилади. Ўз навбатида ўйиндаги иккала иштирокчи устун стратегияларининг ўзаро кесишуви устун стратегиялар мувозанати бўлади. Нэш бўйича мувозанат – ҳар бир ўйинчининг стратегияси бошқа ўйинчининг ҳаракатига яхши жавоб бўладиган вазият. Штакельберг бўйича мувозанат ўйин иштирокчилари томонидан қарорлар қабул қилинишида вақт омили мавжуд бўлганда юзага келади, яъни: улардан бири бошқаси қандай йўл тутганлигини билган ҳолда қарор қабул қилади.

 

3. Ўйинлар назарияси таянч моделларининг таснифи

Ўйинлар назарияси учун бир неча таянч моделлар мавжуд. Ушбу моделлар Нэш бўйича мувозанат нуқталарининг сони билан ва уларнинг Штакельберг бўйича ва Парето бўйича мувозанат нуқталарига мос келиши ёки мос келмаслиги билан фарқ қилади. 

Юқорида изоҳланган моделларни кўриб чиқиш индивидлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик жараёнида юзага келадиган қатор муаммоларни аниқлаш ва таҳлил қилиш имконини беради:

- мувофиқлаштириш муаммоси Нэш бўйича иккита нуқта мавжуд бўлган ҳолларда пайдо бўлади (I, IV моделлар). Мувофиқлаштириш муаммосининг ҳал этилиши қўшимча институционал шарт-шароитлар жорий этилиши, «фокал нуқталар» ёки келишувлар мавжуд бўлишини талаб қилади. Масалан, эр-хотиннинг қизиқишлари бир жойдан чиққан ҳолларда, улар ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириши анча осонлашади;

-                     бирга бўла олишлик муаммосиНэш бўйича мувозанат мавжуд бўлмаган вазият учун хосдир (VII, VIII моделлар). Агар институтлар стратегияларни танлашни чекламаса ва «йўналтирмаса», индивидлар ўз ҳаракатларини мувофиқлаштира олишмайди. Масалан, давлат билан сармоядор ўртасидаги ўзаро муносабатга давлатнинг нуфузи омилининг жорий этилиши (2, 3)  якунда тўхталиш имконини беради;

-                     кооперация муаммоси - Нэш бўйича мувозанат мавжуд, у ягона, лекин Парето бўйича оптимал эмас (III модел - «маҳбуслар дилеммаси»). Ушбу вазиятда ҳам институционал чекловнинг жорий этилиши Парето бўйича оптимал натижага эришишни таъминлайди;

-                     адолатлилик муаммосининг долзарблиги-Нэш бўйича ягона мувозанат асимметрик, ютуқнинг ўзаро ҳамкорлик иштирокчилари ўртасида адолатсиз тақсимланиши билан тавсифланади (V, VI моделлар). Адолатсизлик муаммосини ҳал этиш вариантларидан бири такрорланадиган ўйинларга ўтиш ва «аралаш» стратегиялар асосида нормаларни  яъни, t0 вақт лаҳзасида индивид А стратегияни, t1 вақт лаҳзасида эса Б стртегияни танлаганда бўлади.

 

4-МАВЗУ. РЕЖА ВА БОЗОР ИНСТИТУТЛАРИ


1. Иқтисодиёт конституцияларининг шаклланиши

Умуман олганда, буйруқбозлик ва бозор тизимларида қўлланиладиган нормаларнинг  таркибий тузилишини қуйидаги жадвалда кўриш мумкин.

Қуйида ушбу нормаларнинг иқтисодиётда намоён бўлиши кўриб чиқилган.

4.1.-жадвал

Иқтисодиёт конституциялари нормаларининг гуруҳланиши

 

Бозор конституцияси

Буйруқбозлик иқтисодиёти конституцияси

Мураккаб утилитаризм

Оддий утилитаризм

Рационал  мақсадли феъл-атвор

Мафкуравий қадрият рационаллиги

Деперсонификацияланган ишонч

Персонификацияланган ишонч

Эмпатия

«Сен – менга, мен - сенга»,

Ижобий маънода эркинлик

 

Қонунга ихтиёрий бўйсуниш

Қонунга тилда буйсуниш

 

2. Буйруқбозлик иқтисодиёти нормалари

Буйруқбозлик иқтисодиётининг нормал ҳолатлари учун зарур бўлган нормалардан бири оддий утилитаризм ҳисобланади. Бунда  индивид томонидан ўз фойдалилигини оширилиши  ўзига хос равишда намоён бўлади. Яъни, оддий утилитаризм - индивиднинг самарали фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ўз фойдалилигини оширишга интилишидир.

Шундай қилиб, буйруқбозлик иқтисодиётининг биринчи нормаси оддий ва чекланган утилитаризмданиборат.

Буйруқбозлик иқтисодиёти нормалари тизимининг иккинчи унсури тўлиқсиз рационал фаолият билан изоҳланади. Бунда, биринчи навбатда ахборотнинг чекланганлиги ва тўлиқсизлиги билан шартланган тўлиқсиз рационаллик тушунилади.  Иқтисодий агентлар эркин шаклланмаган нарх ва тақчил ресурслар шароитида нархлардаги мавжуд ахборотни нархга тааллуқли бўлмаган – заҳиралар ҳажми, навбатларнинг узунлиги ва ҳоказолар ҳақидаги маълумотлар билан тўлдирадилар.

Ишонч нормаси иккита шаклда давлатга ишонч сифатида ва бир бирини яхши билган шахслар доираси билан чекланган микродаражадаги ишонч сифатида мавжуд бўлади. Ҳар қандай аҳамиятли битимнинг давлат органига: партия, режа, таъминот органига мурожаат этиш билан боғлиқлиги сабабли давлатга ишонмасдан туриб, йўл тутишнинг иложи йўқ. Бундай вазиятда бевосита контрагентга ишониш мутақо ортиқча – давлат учинчи томон сифатида битим шартларининг бажарилишини кафолатлайди. Бироқ микродаражадаги ишончбарибир максимал индивидуаллашган шаклда мавжуд бўлади.

 

3. Бозор конституцияси нормалари

Бозор конституцияси – бозорда битимларни амалга ошириш ва унда мувозанатга эришиш имконини берувчи хатти-ҳаракатларнинг ўзаро шартланган нормалари йиғиндисини ташкил этади. Бозорлардаги барқарор мувозанат бозор нормаларидан фойдаланишнинг натижаси ҳисобланади Бозор конституциясининг асосида ётувчи биринчи норма – мураккаб утилитаризм нормаси бўлиб, у нафақат индивидни ўзининг фойдалилигини оширишга йўналтиришни, балки унинг олинадиган фойда билан ўзининг самарали фаолияти ўртасидаги алоқани англаб етишини назарда тутади. Яъни, мураккаб утилитаризм – индивид томонидан ўз фойдалилигининг самарали фаолият асосида оширилишидир.

Агар утилитаризм нормаси индивиднинг мақсадли функциясини белгиласа,  рационал мақсадли феъл-атвор (ҳулқ, хатти-ҳаракат)нормаси фойдалиликни муайян вазифаларнинг ҳал этилиши билан боғлаган ҳолда оширишни муайянлаштиради. Маълумки, рационал мақсадли феъл-атвор индивид томонидан ўзининг рационал қўйилган ва ўйланган мақсадига эришиш учун ташқи олам предметлари ва инсонларнинг маълум феъл-атворидан фойдаланишини назарда тутади. Ахборотнинг тўлиқсизлиги ва уни қайта ишлаш бўйича когнитив қобилиятларнинг чекланганлиги шароитида рационал  мақсадли феъл-атвор найранг қилишга айланади: агар индивид катта ҳажмдаги ахборотга эга бўлса, у ўзининг ҳамкори билан найранг қилади. Индивид шу усул билан атрофидагиларни ўз мақсадига – фойдалиликни оширишга эришиш воситасига айлантиришга уринади.

 

4. Мулкчилик ҳуқуқларини иқтисодий асослаш

Индивидлар учун мулкчилик ҳуқуқларини ўрнатиш ҳамда ушбу  ҳуқуқларга уларнинг амал қилиш зарурати қонунга ихтиёрий бўйсуниш нормалари  билан ўзаро узвий боғланган. Мулкчилик ҳуқуқлари индивидлар ўртасида юзага келадиган ўзаро муносабатлардаги ноаниқликни камайтирувчи институтлардан бири ҳисобланади.

Мулкчилик хуқуқларини таҳлил қилиш учун иккита фермер ўз подаларини бири паст ҳосилдор бўлган иккита яйловда ўтлатиши мисолини кўриб чиқамиз. Берилган ҳолатга кўра, ем-ҳашак заҳиралари ушбу яйловларнинг ҳар бирида бир вақтнинг ўзида иккита подани ўтлатиш имконини бермайди.

 

 

 

 

4.2.-жадвал

Фермерларнинг яйловларан фойдаланиш  имкониятлари

 

 

Кўрсаткичлар

2-фермер

Биринчи яйловда ўтлатиш -Р2

Иккинчи яйловда ўтлатиш-1- Р2

 

1-фермер

 

Биринчи яйловда ўтлатиш        - Р1

2; 2

8; 4 [N2Р2Р St1]

Иккинчи яйловда ўтлатиш    -1- Р1

4; 8 [N1Р1 St2]

1; 1

Ушбу ҳолатда Парето бўйича оптималлик нуқтаи назаридан иккита бир хил якун (4; 8) ёки (8; 4) мавжуд. Якунлардан бирини қайд этувчи институционал қарорлар бир нечта бўлиши мумкин. Улардан энг оддийси яйловдан фойдаланишдаги устуворликни  унга биринчи бўлиб ўз подасини олиб келган фермерга берувчи қоидани қўллашдан иборат. Келиш тартиби бўйича ноёб ресурс (яйлов)ни тақсимлаш навбатинститути фаолият кўрсатишининг асосида ётувчи тамойиллардан бирини акс эттиради. Бироқ навбат институтидан фойдаланиш подани қайси яйловга олиб бориш тўғрисида қарор қабул қилиш вақтида фермерларнинг иккиланишини камайтирмайди, балки оширади. Бундан ташқари, иккиланиш ундан кейин ҳам ҳар сафар яйловни танлашда такрорланади.

 

5-МАВЗУ.ТРАНСАКЦИЯ ВА ТРАНСФОРМАЦИЯ ХАРАЖАТЛАРИ ҲАМДА УЛАРНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШГА НИСБАТАН ЁНДАШУВЛАР

 

1. Трансакция харажатлари ва уларни таҳлил қилишга нисбатан Коуз-Уильямсон ёндашуви

Тадбиркорлик фаолиятини юритувчи иқтисодиёт субъектлари (юридик ва жисмоний шахслар) фаолияти жараёнида мулкчилик ҳуқуқни алмашиши (шартномалар асосида маҳсулотни сотиш ёки сотиб олиш ва шу каби бошқа ҳолатларда), бошқа шахслар томонидан мулкга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилган шароитларда уни ҳимоя қилиш ёки иқтисодий ислоҳотлар жараёнида аввал фаолият юритиб турган институтларни ва нормаларни янгилари билан алмаштириш зарурияти юзага келади. Шундай вазиятларда тадбиркор ёки давлат томонидан турли харажатлар қилишига зарурат пайдо бўлади. Бундай харажатлар хорижий манбаларда “трансакция харажатлари” тушунчаси билан юритилади ва у институционал иқтисодиёт назариясининг таркибий қисмларидан бири сифатида институтлар билан бир қаторда унинг категорияси ҳисобланади.

Трансакция харажатлари тушунчаси билан бир қаторда трансформация харажатлари тушунчаси ҳам мавжуд бўлиб, ушбу тушунчаларни тўғри англаб етиш уларни таҳлил қилиш учун муҳим аҳамиятга эга.

Трансакция харажатлари назарияси доирасида ўтказиладиган тадқиқотларни микро ва макродаражаларга бўлиш мумкин. Микродаражада гап жараёнларни корхона (фирма), алоҳида иқтисодий субъектлар даражасида таҳлил қилиш ҳақида, макродаражада эса умуман иқтисодий тизимни таҳлил қилиш ҳақида боради. Ушбу таҳлил қилиш белгисига мувофиқ трансакция харажатлари назариясида иккита ёндашув мавжудлигини изоҳлаш мумкин: биринчиси, Коуз – Уильямсоннинг трансакцион ёндашуви (барқарор фаолият кўрсатувчи институтларни таҳлил қилиш учун) ва иккинчиси Нортнинг трансформацион ёндашуви (институционал ўзгаришларни таҳлил қилиш учун).

Илмий манбаларда берилган таърифларга мувофиқ трансакция харажатларини қуйидаги тарзда таснифлаш мумкин:

1) ахборотни излаш харажатлари (нархлар, мавжуд товарлар, етказиб берувчилар ва истеъмолчилар тўғрисида ахборотни йиғиш ва қайта ишлаш учун сарфланган вақт);

2) музокаралар олиб бориш харажатлари;

3) алмашувга кирган товарлар ва хизматларнинг миқдори ва сифатини ўлчаш харажатлари;

4) тафсирлаш ва мулкий ҳуқуқларни ҳимоялаш харажатлари;

5) оппортунистик хатти-ҳаракатдан ҳимоялаш харажатлари, бунда битим шартларини бузувчи ёки бир томонлама фойда олишга йўналтирилган ноинсофлик хатти-ҳаракат тушунилади.

 

2. Трансформация харажатлари ва уларни таҳлил қилишга нисбатан Норт ёндашуви

Микродаражада трансакция харажатларини таҳлил қилишга нисбатан Коуз – Уильямсон ёндашуви трансакцион ёндашув, деб юритилса, макродаражада Норт ёндашуви трансформацион ёндашув, деб юритилади.

Ўзгаришларга тўсқинлик қилувчи асосий кучлар Д.Норт томонидан ҳам кўриб чиқилган. Улар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:

1)                давлат – агар бу ғазна даромадлари билан харажатлари ўрасидаги фарқни камайтиришга ёрдам берса;

2)                ўзининг шахсий манфаатларини кўзловчи нуфузли гуруҳлар;

3)                жамиятнинг унинг аввалги ривожланиш йўналишига боғлиқлигини белгилаб берувчи институционал матрица.

Ислоҳотларга сарфланган маблағлар оддий инвестицияларга қараганда катта хатарлар билан боғлиқ бўлишига қарамай янги институтларнинг кўпроқ самарадорлигини кутиш, шунингдек бошқа мамлакатлар тажрибаси институтларни импорт қилувчи ислоҳотчиларни ҳаракатга келтиради.

Бундай ўзгаришларни трансформация харажатларининг юқори даражасига эга бўлган ўтиш иқтисодиётида ҳам кузатиш мумкин. Ўтиш иқтисодиётида трансформация харажатларига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:

1.                Ресурсларни инвестициялашнинг анъанавий соҳаларидан янги институтларни барпо этишга йўналтириш.

2.                Қайта ташкил қилиш харажатлари. Унинг иккита жиҳатини фарқлаш лозим. Биринчидан, ислоҳотлар жараёнида эски тизимининг бузилиши  янги тизимнинг самарадорлиги намоён бўлгунга қадар юз беради. Бозорни эгаллаб олиш бўйича қатъий курашда иштирок этувчи кўп сонли иқтисодиёт субъекттларининг фақатгина бир қисми ўз лойиҳаларини амалга оширади, натижада – жамият йўқотишларга дуч келади. Иккинчидан, мувозанатга томон ҳаракатланиш жараёнида турли субъектлар, шу жумладан давлатнинг ҳам, ҳаракатларининг уйғунлашмаганлиги. Ушбу жиҳат ислоҳотчилар томонидан етарлича баҳоланмаган ва бу ҳанузгача етарлича ўрганилмаган.

3.                Ўтиш рентасини қайта тақсимлаш харажатлари. Буйруқбозлик тизимида жамиятдаги мавжуд ресурсларнинг қатъий тартибга солиниши алоҳида гуруҳлар учун имтиёзларнинг пайдо бўлишига олиб келди, бу рента даромади билан бир хил бўлади. Трансакцион ёндашувни қўллашдаги ўзига хос мураккабликлар шундан иборатки, айрим трансакция харажатлари ушбу турдаги харажатларнинг пайдо бўлишига олиб келган трансакцияларнинг мавжуд эмаслиги туфайли тафсирланиши ва ҳисоблаб чиқилиши мумкин эмас. Бундай харажатларнинг ушбу турлари “виртуал харажатлар”, деб аталади.

 

3. Трансакция харажатларини оптималлаштириш тажрибаси

Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб Президент И.Каримов асослаб берган 5та тамойил асосида босқичма-босқич олиб борилган бозор ислоҳотлари натижасида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва соҳаларида хусусий мулкчилик шаклидаги йирик ва кичик бизнес корхоналари ташкил этилиб, уларнинг бошқарув тизими бозор муносабатларига мос талаблар негизида ўзгартирилди. Улар иқтисодиётимизда салмоқли ўрин эгаллаб, ривожланиб бормоқда.

Хорижий экспертларининг фикрига кўра, фирманинг умумий чиқимларидан трансакция харажатларининг улуши улар анъанавий бозорда фаолият кўрсатганда 1,5 фоиздан 5 фоизгачани, янги сотиш бозорларига чиқишда эса 10-15 фоизни ташкил қилади. Ривожланган мамлакатларда трансакция харажатларининг энг катта улуши хўжалик алоқалари субъектлари сонининг ўсиши, демак, улар томонидан амалга ошириладиган трансакциялар сонининг ошиши билан боғлиқ. Ўтиш иқтисодиётига эга мамлакатларда эса, трансакция харажатларининг юқори даражада бўишига яна бир сабаб – уларда ҳанузгача давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизми пухта ишлаб чиқилмаган. Ривожланаётган мамлакатларда муаммо шундан иборатки, давлатнинг суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш харажатларининг асосий қисми иқтисодий субъектнинг зиммасига тушади. Бундан ташқари, трансакция харажатларининг таркибига муайян маҳсулотни сотиш бозорларининг ўзига хос хусусиятлари катта таъсир кўрсатади.

Ўзбекистонда трансакция хизматлари давлат ва нодавлат секторлари такшилотлари томонидан олиб борилади. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестициялар вазирлиги, Ўзстандарт, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа давлат органлари экспортчилар шартномаларини рўйхатга олиш, рухсат бериш ва бошқа назорат хизматларини олиб боради. Трансакция хизматларни кўрсатувчи нодавлат ташкилотлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, ахборот-маслаҳат ва консалтинг марказлари, мулкни баҳоловчи ташкилотлар, маркетинг хизматлари ва бошқа идоралар тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, маслаҳат ва ахборот хизматларни кўрсатади.

 

6-МАВЗУ.  ХУФЁНА ИҚТИСОДИЁТ

1. Хуфёна иқтисодиётнинг келиб чиқиши сабаблари

Хуфёналик – шахсларнинг кундалик фаолиятни ташкил қилишда мавжуд ҳуқуқ (қонун) нормаларидан фойдаланишдан бўйин товлаш ва ёзилмаган ҳуқуққа, яъни анъаналар ва урф-одатларда қайд этилган нормаларга ҳамда мулкчилик ҳуқуқларини алмашиш ва ҳимоялаш юзасидан келиб чиққан низоларни ҳал этишнинг ҳуқуқ доирасидан четга чиқувчи механизмларига мурожаат этишидан иборат.

Иқтисодий фаолиятни хуфёна амалга ошириш, биринчи навбатда, қонун доирасидаги ҳаракат билан, яъни юқори трансакция харажатлари билан боғлиқ. Трансакция харажатларининг таснифига асосланган ҳолда, таъкидлаш лозимки, бунда асосан шартномани тузишдаги юқори харажатлар, мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоялаш харажатлари ва учинчи шахслардан ҳимоялаш харажатлари назарда тутилади. Де Сото ушбу харажатларни «қонунга бўйсуниш баҳоси», дея таърифлайди. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

- қонундан фойдаланиш харажатлари (юридик шахсни рўйхатга олиш, лицензия олиш, банкда ҳисобварақлар очиш, юридик манзилга эга бўлиш ва бошқа расмиятчиликларни бажариш харажатлари);

- қонун доирасида фаолиятни давом эттириш зарурати билан боғлиқ харажатлар (солиқларни тўлаш; меҳнат муносабатлари соҳасида қонун талабларини бажариш (иш кунининг узунлиги, энг кам иш ҳақи, ижтимоий кафолатлар); ошкора суд тизими доирасида низоларни ҳал этишда суд харажатларини тўлаш).

 

2. Хуфёна иқтисодиёт турларининг таснифи ва уни баҳолашга нисбатан ёндашувлар

Турли қонунчилик меъёрларига амал қилинмаслик ҳолатларининг тез-тез учраб туриши хуфёна иқтисодиёт ўлчамининг индикатори бўлиб хизмат қилади. Бироқ, унинг миқдорий ўлчови вазифасини ҳал этишга киришишдан олдин хуфёна иқтисодиётнинг турли унсурларини таърифлаш лозим. Умуман олганда хуфёна иқтисодиёт – унда иқтисодий фаолият қонун доирасидан ташқарида амалга ошириладиган, яъни битимлар қонундан, хўжалик турмушининг ҳуқуқий меъёрлари ва расмий қоидаларидан фойдаланилмаган ҳолда амалга ошириладиган соҳа. Хуфёна иқтисодиёт бир нечта унсурдан таркиб топади.

Хуфёна иқтисодиётнинг машҳур иқтисодчи Э.Файг томонидан таклиф этилган таснифи диққатга сазавордир.

Файгнинг фикрига кўра, ҳар бир алоҳида хуфёна иқтисодиёт турининг тафсифи унинг вакиллари бузадиган институционал қоидалар тўплами билан белгиланади, яъни уларнинг фаолияти қоидалар ва нормаларнинг ўрнатилган тизими доирасидан ташқарига чиқади ёки уни четлаб ўтади ва, ўз навбатида, ўлчанмайди ва ижтимоий жиҳатдан ҳисобга олинмайди.

У ёки бу ҳолатда қанақа қоидаларнинг бузилиши хуфёна иқтисодиёт турларини фарқлаш мезони ҳисобланади. Ушбу мезондан таснифлаш тизими учун асос сифатида фойдаланган ҳолда, Э.Файг хуфёна иқтисодий ҳаракатларнинг тўртта хилини ажратади: нолегал (махфий, яширинча), ҳисобга олинмаган, рўйхатга олинмаган ва норасмий иқтисодий фаолият.

1.Нолегал иқтисодиёт. Нолегал иқтисодиёт тижоратнинг қонуний шакллари соҳасини белгилаб берувчи, юридик нормативларни бузувчи иқтисодий фаолият томонидан ишлаб топилган даромаднинг синоними сифатида иштирок этади.

2.Ҳисобга олинмаган иқтисодиёт. Ҳисобга олинмаган иқтисодиёт институционал жиҳатдан ўрнатилган, солиқ кодексида қайд этилган фискал қоидаларни четлаб ўтувчи ёки улардан бўйин товловчи иқтисодий фаолиятни ўз ичига олади.

3.Рўйхатга олинмаган иқтисодиёт. Рўйхатга олинмаган иқтисодиёт ҳукумат статистика органларининг талабларига кўра белгиланган институционал қоидаларни четлаб ўтувчи иқтисодий фаолият туридан таркиб топган.

4.Норасмий иқтисодиёт. Норасмий иқтисодиёт жамият фойдасини ҳамда мулкчилик муносабатларини, лицензиялашни, меҳнат шартномаларини, молиявий кредитлаш ва ижтимоий суғурталаш муносабатларини тартибга солувчи қонунлар ва маъмурий қоидалар билан белгиланган ҳуқуқларни бузган ҳолда алоҳида харажатларни тежовчи иқтисодий фаолиятни ўз ичига олади. У норасмий фаолият юритувчи иқтисодий агентлар томонидан олинадиган даромадлар билан ўлчанади.

 

3. Хуфёна бозор институционал тизим сифатида

Хуфёна сектор билан боғлиқ энг катта хавф-хатар – бу бозор конституциясидан кескин фарқ қилувчи хатти-ҳаракатлар ва битимлар тузишнинг алоҳида меъёрлари шаклланишидир. Хуфёна меъёрларнинг асосида уларнинг амал қилиши ҳудудий жиҳатдан ва / ёки шахсларнинг маълум доираси томонидан чегараланган ижтимоий механизмлар ётади - қонунга бўйсуниш меъёрларининг мавжуд эмаслиги, меъёрларнинг ижтимоий мансублигидан қатъи назар барча иқтисодий субъектларга амал қилишига имкон бермайди.

Хуфёна меъёрларнинг ёзилмаган ва якка ҳол хусусияти туфайли хуфёна битимлар тузиш учун барчага мос келадиган ўйин қоидаларини ифодалаб бўлмаса-да, хуфёна иқтисодиёт «конституцияси»нинг асосий унсурларини аниқлаш мумкин.

Агар утилитаризм меъёрини оқилона ҳаракат меъёри тўлдирса, шаънни ҳимоя қилиш ва тасдиқлашнинг асосий воситаси – «ҳасад рақобатчилиги», эркаклар эга бўлган зулм ўтказиш салоҳиятини доимий равишда таққослаш (таъкидлаш лозимки, мафиянинг маданий соҳаси – «мачизм», яъни эркакка сиғиниш)дир. Шахс томонидан ҳамкорлар эҳтиёжларини қондириш орқали фойдалиликни оширишнинг бозор тамойили (унга кўра алмашувнинг барча иштирокчилари ютади)дан фарқли ўлароқ, ҳасад рақобатчилигида иккита ғолиб бўлиши мумкин эмас: фақат битта ғолиб мавжуд – қолганлар ҳаммаси – мағлублар. Кундалик турмушни тартибга солувчи восита сифатида зулм ўтказишдан фойдаланиш учун тақиқларнинг мавжуд эмаслиги, зулм ўтказишни монополлаштиришга уриниш иқтисодий соҳадаги мафия вакилларининг хатти-ҳаракатларига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда.

Мафия қоидалари бўйича фаолият кўрсатувчи бозор мукаммал рақобат шартларидан йироқлашади, бундай қоидаларнинг мавжуд бўлиши иқтисодий механизмларнинг амал қилиши тартибини ўзгартиради.

 

4. Жаҳонда хуфёна иқтисодиёт

Хуфёна иқтисодиёт иқтисодий тизимларнинг барча хилларига хос бўлиб, унинг кўламлари ривожланган мамлакатларда ҳам, ривожланаётган мамлакатларда ҳам ғоят кенг.

Хуфёна иқтисодиёт кўламларининг энг тез суръатлар билан ўсиши Греция, Италия, Швеция,Норвегия ва Германияда кузатилмоқда. Масалан, Германияда 2001 йилда хуфёна секторнинг ўсиши 3,5 фоизни, айни пайтда ЯИМнинг ўсиши эса 1 фоизни ташкил қилган. Жами хуфёна сектор ЯИМнинг 16,5 фоизини ташкил қилади.

Хуфёна сектор ривожланаётган мамлакатларда энг кенг кўламларга эга. Масалан, хуфёна сектор Нигерияда ЯИМнинг 76 фоизини, Тайландда 71  фоизини, Мисрда 68 фоизини, Боливияда 66 фоизини, Панамада 62 фоизини ташкил қилади.

Хуфёна сектор дастлабки беш йилда Озорбайжон ва Грузияда энг кенг кўламларга эга бўлган – тегишлича ЯИМнинг 60,6 ва 62,6 фоизини ташкил қилди. Кейинги ўринларда Россия (41,6%), Болгария (36,2%), Молдова (35,7%), Латвия (35,7%) ва Қозоғистон (34,3%) туради. Ўзбекистонда эса ушбу кўрсаткич бошқа давлатларга нисбатан энг паст даражада бўлган.

Иқтисодий соҳада хуфёна битимлар амалга ошириладиган ўйин қоидаларида, биринчи галда бозор конституциясидан битимларнинг барча иштирокчиларини «ўзиники» ва «бегоналарга» ажратиш билан катта фарқ қилади. Ўзиникиларга нисбатан оппортунизмни олдини олишнинг ижтимоий механизмлари амал қилади, ишонч ва ўзаро ёрдам меъёрлари ҳукмронлик қилади. Аксинча, «бегоналарга» нисбатан оппортунизм меъёр бўлиб қолади. Хуфёна иқтисодиёт «ҳасадгуйлик рақобатчилигига» асосланган «ёввойи» бозор моделига жуда яқин. Ва ниҳоят, хуфёна иқтисодиёт энг юқори даражада турли кўринишга эга ва у тўлиқ тизим шаклини қабул қилмайди ҳамда бозорнинг барча иштирокчилари учун ягона ва мажбурий бўлган конституцияни қабул қилмайди. Бундан кўриниб турибдики, қонунга бўйсунишнинг юқори баҳосига муқобил вариант ҳам ғоят қиммат туради.

 

7-МАВЗУ.  МУЛК ҲУҚУҚЛАРИ НАЗАРИЯСИ ВА МУЛКЧИЛИК ШАКЛЛАРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ

ЭВОЛЮЦИЯСИ

 

1. Мулк ҳуқуқлари назариясининг асосий қоидалари

Мулк ҳуқуқлари назарияси ўтган асрнинг 60-70 йиларида шаклланди. Ҳозирги вақтда унинг ривожланиши алоҳида мустақил концепция сифатида эмас, балки иқтисодий таҳлилнинг учта йўналиши – ҳуқуқ иқтисодиёти, янги иқтисодий тарих ва иқтисодий ташкилот назариясининг методологик ва умумназарий асоси сифатида давом этмоқда.

Америкалик машҳур иқтисодчилар – Р.Коуз ва А.Алчиян мулк ҳуқуқлари назариясиинг асосчилари ҳисобланади. Мазкур назариянинг кейинги ривожига узоқ хориж мамлакатларининг Й.Барцель, Д.Норт, Р.Познер, С.Пейович, О.Уильямсон, Ю.Фама, Э.Фуруботн, С.Чунг каби олимлари ўз ҳиссасини қўшишди. Россия иқтисодий адабиётларида мулк ҳуқуқлари назарияси Р.Капелюшников, В.Радаев, А.Радигин ва бошқаларнинг ишларида ривожлантирилди.

Ўзбекистонда мулкий муносабатларини ислоҳ қилиш, мулкнинг ҳуқуқий асослари ва мулк назариясининг бошқа жиҳатлари Х.Абилқосимов, Н.Юсупова, Н.Неделькина, Ш.Шодмонов, Т.Шодиев, С.Ғуломов ва бошқарларнинг ишларида кўриб чиқилган.

Мулк ҳуқуқлари назарияси доирасида “мулк” тушунчаси одатда турли шахслар ўртасида ҳар хил улушларда тақсимланган ҳуқуқлар тўплами сифатида талқин этилади. Мулк ҳуқуқларининг инглиз ҳуқуқшуноси А.Оноре томонидан таклиф этилган (Оноре рўйхати) ва қуйидаги 11 та унсурни ўз ичига олган таърифи “тўлиқ” ҳисобланади:

1)    эгалик қилиш, яъни ашё устидан мутлақ назорат қилиш ҳуқуқи;

2)    фойдаланиш, яъни ашёдан шахсий фойдаланиш ҳуқуқи;

3)    бошқариш, яъни ашё ким томонидан ва қандай фойдаланилиши мумкинлигини ҳал этиш ҳуқуқи;

4)    даромад олиш, ашёдан аввалги шахсий фойдаланишдан ёки башқа шахсларга ундан фойдаланишга рухсат этишдан келиб чиқадиган неъматларни олиш ҳуқуқи (бошқача айтганда – ўзлаштириш ҳуқуқи);

5)    ашёдан ўзгалар фойдасига воз кечиш, уни истеъмол қилиш, ўзгартириш ёки йўқ қилиш ҳуқуқини назарда тутувчи “капитал қиймат” ҳуқуқи;

6)    хавфсизлик ҳуқуқи, яъни экспроприацияга қарши иммунитет;

7)    ашёнинг мерос бўйича ёки васиятнома бўйича ўтиши ҳуқуқи;

8)    муддатсизлик;

9)    зарарли фойдаланишни тақиқлаш, яъни ашёдан ўзгалар учун зарарли усул билан фойдаланишдан ўзини тийиш;

10)           ундириш кўринишидаги жавобгарлик, яъни ашёни қарзни тўлаш учун олиб қўйиш имконияти;

11)           қолдиқ хусусият, яъни кимгадир ўтказилган ваколатларнинг  уларнинг ўтказиш муддати тугагач ёки исталган бошқа сабабга кўра ушбу ўтказиш ўз кучини йўқотган ҳолларда, “табиий” равишда қайтарилишини кутиш.

 

2. Мулкчилик таърифларининг таҳлили

Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги жамиятнинг иқтисодий негизларига оид XII бобда қуйидагилар баён этилган: “Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини  турли шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчилар ҳуқуқларининг устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг  тенг ҳуқуқлигини ва ҳуқуқий жиҳатдан тенг муҳофаза этилишини кафолатлайди. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина  мулкидан маҳрум этилиши мумкин (53- модда). Мулкдор  мулкига ўз ҳохишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар  ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт” (54-модда). Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексига мулкчиликнинг  эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш триадаси (164-модда) асос қилиб олинган. Ушбу Кодексда мулкчиликнинг хусусий ва оммавий шакллари мавжудлиги (167-модда) таъкидланади.

Хуқуқшуносларнинг фикрича, мулк – бу мутлақ ҳуқуқ. Мулкдорга қонун билан тақиқланмаган ҳамма нарса рухсат этилган. Мутлақ ҳуқуқ ижобий чеклов эмас, балки салбий чеклов (нима мумкин эмас) билан ёритилади.

Агар ҳуқуқларнинг муайян тўплами, масалан, А.Оноре томонидан санаб ўтилган 11 та ҳуқуқнинг аксарияти иккиламчи ҳисобланади. Мисол учун, хавфсизлик ҳуқуқини олайлик. Унинг ўзи етарли эмас, чунки ҳуқуқ фақат давлат томонидан муҳофаза қилинган тақдирда, классик нуқтаи назардан ҳуқуқ ҳисобланади. Воз кечиш ҳуқуқи – бу тасарруф этиш ҳуқуқининг бир қисми. Жавобгарлик ҳуқуқи мулкчилик ҳуқуқини эмас, умуман фуқаролик ҳуқуқини ўзида намоён этади.

 

3. Мулкчилик муносабатларини амалга оширишнинг тарихий шакллари

Иқтисодиётда, хусусан  мулкий муносабатлар шакллариниўрганишда  мулкни таснифлаш муҳим ўрин тутади. Кўпчилик иқтисодчилар ва файласуфлар учун  таснифлаш мезони сифатида  мулк субьекти олинади. Агар мулк бир шахсга тегишли бўлса, у – хусусий. Агар у бир неча шахсга тегишли бўлса – жамоавий. Агар у бутун жамиятга тегишли бўлса – умумхалқ ёки давлат мулки ҳисобланади. Ҳокимият ва мулкнинг ажралмаслигининг расмана тан олиниши билан хусусий мулкчилик ҳуқуқини бузмасдан қолмайди. Ноиқтисодий мажбурлашга асосланган ҳокимият мулкдорнинг эркин иродасига қараганда иқтисодий ҳаётнинг муҳим омили ҳисобланади. Ҳокимият тузилмаларида иштирок этиш орқали бериладиган имкониятлар хўжалик фаолиятидан келиб чиқадиган имкониятларга қараганда анча юқори. Ҳокимияга эга бўлган амалдорлар шахсий бойликни кўпайтириш учун ҳокимият имкониятидан фойдаланишади. Лекин ҳокимият ўз эгасига мулкдан кўра кўпроқ нарсани беради, уларнинг саъй-ҳаракатлари биринчи навбатда ҳокимиятни сақлаб қолишга йўналтирилган. Ҳокимиятни йўқотиб, улар, одатда, мулкни ҳам йўқотишади.

 

4. Мулкий хуқуқлар

1. Мулк-эгалик қилиш.Мулкдор. Эгалик қилиш ижтимоий институт сифатида ноёб ресурсларни такрорий етиштириш вазифаси пайдо бўлган вақтда юзага келади. Дастлаб меҳнат шароитлари эгалик қилиш объекти ҳисобланади.

2. Мулк-имтиёз.Монополист. Вақти келиб ижтимоий-иқтисодий рол иккита янги ролга бўлинади: табиий ресурслар мулкдорининг роли ва ишлаб чиқарувчининг роли. Эгалик қилиш ҳуқуқи фойдаланиш ҳуқуқидан, эгалик қилиш объекти эса хўжалик юритувчи субъектдан ажралиб чиқади. «Мулк-имтиёз» тушунчаси пайдо бўлади. Бу ерда мулкдор-монополистнинг рента – ўзига тегишли ресурслардан даромад олиш ҳуқуқига дуч келамиз.

3. Мулк-корхона. Товар алмашувининг ривожланиши ролларнинг янгидан бўлинишига дастлабки тарихий сабаб ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчининг табиий ҳуқуқи ҳисобланган маҳсулотга бўлган ҳуқуқ ишлаб чиқариш воситаларининг мулкдори – хўжайинга ўтади.

4. Мулк-капитал. Мулк-имтиёз ҳолатида бўлгани каби мулк-корхона ўз эгасига қўшимча маҳсулотни ўзлаштириб олиш ҳуқуқини беради. Албатта, энди ушбу маҳсулот ортиқча маҳсулотда эмас, балки қўшимча қиймат – корхона хўжалик фаолиятининг харажатлари ва натижалари ўртасидаги фарқ шаклида намоён бўлади. Мулк-капитал пайдо бўлиши билан хўжайиннинг роли капиталист ва менежер, тақсимлаш жараёнини назорат қилувчи иқтисодий агент ҳамда ишлаб чиқариш жараёнининг ўзининг ташкилотчиси  ролларига бўлинади.

5. Мулк-бизнес.Тадбиркор. Мулк миқдори «қиймат» деган мавҳум тушунчага айланган шароитда саҳнага янги шахс – тадбиркор ва янги мулк объекти – бизнес чиқади. Чунки нафақат меҳнат, ер ва капитал, балки фаолиятнинг алоҳида тури – тадбиркорлик ҳам «қийматни яратиш» хусусиятига эга. Шахсий бойиш масаласини ҳал этаётиб тадбиркор муносиб ижтимоий миссия иқтисодий фаолият самарадорлигини оширишни амалга оширади. У топган янги қарорлар аста-секин ижтимоий нормага айланади.

6. Мулк-талаб. Сармоядор ролининг ички қарама-қаршилиги шу нарса билан боғлиқки, тадбиркорлик фаолияти юкини кўтаришни истамаган ҳолда, у истар-истамас ушбу фаолият биан боғлиқ мулкни йўқотиш хатарини ўз зиммасига олади. Ўз навбатида, бу мулкдан оладиган даромаднинг иккита таркибий қисмни ўз ичига олади: чекланган ресурс учун тўлов ва хатар учун тўлов.

7. Мулк-акция. Жамиятнинг кўп сонли иштирокчилари нафақат унинг хўжалик фаолияти натижалари учун жавобгарликнинг, балки бошқарувчилар томонидан иштирокчилар ишончининг суиистеъмол қилиниши имкониятининг ҳам тақсимланишини юзага келтиради.

 

5. Мулкий хуқуқлар тақсимотининг таҳлили

Барқарор бозор иқтисодиётига эга ҳуқуқий-демократик жамият қуришнинг асосий йўналишларидан бири – чуқур институционал ўзгаришларни амалга оширишдан иборат. Бунда нафақат эски марказлашган иқтисодиёт институтларини ислоҳ қилиш, балки иқтисодий муносабатларнинг ўзагини ташкил этувчи мулкчилик ва шартномавий муносабатларни ҳам бозор иқтисодиётига мос равишда такомиллаштириш талаб этилади. Бу борадаги амалий ишлар мамлакат мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ бошланган эди ва ҳозирги паллада ўзининг юқори босқичига кўтарилиб бормоқда. Мамлакатимиз Президенти И.Каримов Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида республикамизда ушбу йўналишда қилинган ишларга тўхталиб, “хусусий мулкни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишни кучайтириш, мамлакатимизда ҳар томонлама бақувват мулк эгалари синфини шакллантириш, фермерлик ҳаракатини мустаҳкамлаш, иқтисодиётни янада либераллаштиришни таъминлаш, тадбиркорлик, аввало кичик бизнес фаолиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, кенг тармоқли бозор инфратузилмасини барпо этиш бўйича бутун бир мажмуа ишлари амалга оширилган”, дея таъкидлаб ўтди.

Иқтисодий нуқтаи назардан мулк объектига нисбатан мавжуд мулкий ҳуқуқлардан фойдаланган ҳолда ушбу объектни самарали ишлатилишига эришадиган мулк эгасини топиш мулкий муносабатларни ўзгартиришнинг асосий моҳиятини ифодалайди.

 

 

 

8-МАВЗУ. ШАРТНОМАЛАР НАЗАРИЯСИ

 

1. Шартнома тушунчаси

Шахслар ўзаро ҳамкорлигининг умумий доиралари институтлар  томонидан белгиланади. Битимларни тузиш шартларининг муайян доиралари эса ўзаро ҳамкорликнинг турли иштирокчилари ўртасида қайд этилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 9-боби (101-112-моддалар) битимларга бағишланган. Агар мулкчилик ҳуқуқлари назариясининг атамаларидан фойдалансак, мулкчилик ҳуқуқлари билан алмашиш ва уларни ҳимоялаш тўғрисидаги ҳар қандай келишувни шартнома, деб аташ мумкин. Шартномани тузишда шахслар расмий ва норасмий меъёрларни муайян битим эҳтиёжлари учун қўллаган ҳолда, улардан фойдаланишади. Бошқача айтганда, шартнома белгаланган институционал доираларда амалга ошириладиган алмашув мақсадлари ва шартларининг шахслар томонидан онгли равишда ва эркин танланишини акс эттиради.

Шартнома – белгаланган институционал доираларда шахсларнинг онгли равишда ва эркин танлаши натижаси ҳисобланган мулкчилик ҳуқуқлари билан алмашиш ва уларни ҳимоялаш тўғрисидаги келишув.

Хатар ва ноаниқлик шароитида ҳамма шахслар ҳам бир хил ҳаракат қилмайди. Инсонларнинг хатарга нисбатан муносабатлари нуқтаи назаридан уларнинг учта хили мавжуд: хатарга қарши инсонлар; хатарга бетараф муносабатда бўладиган инсонлар ва хатарга мойил инсонлар.

 

2. Сотиш тўғрисидаги шартнома ва ёллаш тўғрисидаги шартнома

 «Ёллаш тўғрисидаги шартнома» атамаси ёлланма ходим ва иш берувчининг ўзаро ҳамкорлиги моделидан келиб чиқиб, унда шу нарса назарда тутиладики, ёлланма ходим – хатарга қарши, иш берувчи эса хатарга нисбатан бетараф.

Ёллаш тўғрисидаги шартнома – хатарга бетараф бўлган шахс ва хатарга қарши шахс ўртасидаги келажакда шартноманинг бажарилиши жараёнида амалга оширилишимумкин бўлган вазифалар доирасини белгилаб берувчи келишув. Бунда хатарга қарши шахс хатарга бетараф бўлган шахсга ўз ҳаракатлари устидан назорат қилиш ҳуқуқини топширади.

Сотиш тўғрисидаги шартнома – бир хил даражада хатарга бетараф бўлган шахслар ўртасидаги келажакда шартноманинг бажарилиши жараёнида амалга ошириладиган вазифалар доирасини белгилаб берувчи келишув.

Сотиш тўғрисидаги шартнома фақат унинг иккала томони ҳам хатарга нисбатан бетараф бўлиб, кутилаётган воқеалар содир бўлмаслиги ва шартномада қайд этилган вазифалар юзага келадиган вазиятга мос бўлмаган эҳтимолликка кўнишга тайёр бўлган тақдирда тузилиши мумкин.

Шахс томонидан фаолиятнинг шартномада белгиланган соҳалардаги ўз ҳаракатлари устидан назоратнинг топширилиши ҳукмронлик муносабатларининг асосида ётади. Ҳукумронлик муносабатлари бир неча хилда бўлади:

-                оддий, унинг доирасида назорат айнан унга назорат қилиш ҳуқуқи топширилган шахс томонидан амалга оширилади;

-                мураккаб, бунда унга назорат қилиш ҳуқуқи топшириладиган шахс бир вақтнинг ўзида ушбу ҳуқуқни учинчи шахсларга топшириш ҳуқуқини ҳам қўлга киритади;

-                песонафикацияланган, унда назорат қилиш муайян шахсга топширилади;

-                 позицион, у назоратнинг муайян шахсга эмас, балки жамиятнинг институционал таркибида (давлат аппаратида, фирманинг ички тузилишида ва ҳ.к.) муайян мавқега эга бўлган шахсга топширилишини назарда тутади.

 

3. Шартномаларнинг хиллари

Энди ёллаш тўғрисидаги шартнома билан сотиш тўғрисидаги шартномани ўзаро таққослаган ҳолда, бевосита шартнома таркибини муҳокама қилишга киришамиз. Шартноманинг учта базавий хили маълум – классик, имплицит ва неоклассик.

Классик шартнома, унда ўзаро ҳамкорликнинг барча шартлари аниқ ва тўла-тўкис белгиланган, сотиш тўғрисидаги шартномадан ҳосил бўлган шартнома.

Имплицит (бундан «имплицит», яъни охиригача келишилмаган шартнома атамаси келиб чиққан) шартнома эса, аксинча, ўзаро ҳамкорликнинг аниқ белгиланишини истисно этади, шартнома томонлари шартноманинг амалга оширилиши жараёнида уларнинг тафсирланишини назарда тутади. Бундай шартнома ёллаш тўғрисидаги шартномадан ҳосил қилинган. Неоклассик ёки гибрид, «муносабатли» шартнома ўзида ҳам ёллаш тўғрисидаги шартноманинг, ҳам сотиш тўғрисидаги шартноманинг унсурларини бирлаштиради ва томонларга кутилмаган ҳолатлар содир бўлганида унинг ҳарфларига амал қилмаслик имконини беради.

 

4.                     Ташкилот тушунчаси ва институт билан ташкилот ўртасидаги чегара

Принципиал жиҳатдан янги ҳолат – шахс томонидан ёллаш тўғрисидаги шартнома доирасида ўз ҳаракатларини назорат қилиш ҳуқуқининг ихтиёрий равишда топширилиши – бозор конституцияси меъёрларига тузатишлар киритишни талаб қилади. Биринчидан, мураккаб утилитаризм меъёрига фақат ёллаш тўғрисидаги шартноманинг томонларидан бири – унга назорат ҳуқуқи топширилаётган томон амал қилади.

Ташкилот - ҳукмронлик муносабатлари, яъни иштирокчиларининг айримлари - «агентлар» томонидан ўз ҳаракатлари устидан назорат қилиш ҳуқуқининг унинг бошқа иштирокчиси – «принципал»га топширилиши асосида қурилган мувофиқлаштириш бирлиги.

Ташкилот доирасида трансакция харажатларини тежаш борасидаги ишлар эса бошқача кўринишга эга. Трансакция харажатлари миқдорларининг ўсиши, яъни ташкилий доираларда битимлар кўпроқ амалга оширилиши билан ушбу соҳада унинг самарадорлиги камаяди. Ташкилот ичида битимларни амалга ошириш ҳамон ахборотни қидириш харажатларини, шунингдек музокаралар юритиш харажатлари ва шартнома тузиш харажатларини пасайтириш имконини берса-да, бунда бошқа хилдаги харажатларнинг ўсиши юз беради. Ташкилот ўлчамларининг ортиши билан, биринчи галда, мониторинг ва оппортунизмни олдини олиш харажатлари ошади. Биринчидан, ташкилот иштирокчилари сонининг ўсиши билан улар манфаатларининг бирлигига, аниқроғи улар манфаатларининг «принципал» манфаатларига мос келишига эришиш қийинлашади. Шунинг учун «принципал» мониторингни ва «агентлар» ҳаракатини назорат қилиш учун катта саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тўғри келади.

 

5. Қишлоқ хўжалигида шартнома муносабатлари

Ўзбекистонда ҳар йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш, моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш учун кўп сонли шартномалар тузилади. Томонлар шартномалар бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларининг ўз вақтида бажриши қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг якуний натижаларига ва уларнинг самарадорлигига жидий таъсир кўрсатади. Шунинг учун давлат томонидан шартномалар мониторингини юритиш йўли билан шартномалар шартларининг бажарилишини назорат қилишга катта эътибор қаратилади.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузиладиган шартномалар қуйидаги таснифга эга:

(а) давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотлар учун шартномалар;

(б) моддий-техника ресурсларини етказиб бериш учун шартномалар;

(в) контракция шартномалари;

(г) хизматлар кўрсатиш учун шартномалар. 

 

9-МАВЗУ. ФИРМА НАЗАРИЯСИ

 

1. «Принципал» билан «агент» ўртасидаги ўзаро муносабатлар муаммоси

Ташкилот таркибига кирувчи «агентлар» сонининг ўсиши, агентлар ҳаракати устидан назорат қилиш учун талаб этиладиган «принципал» харажатларининг ошишини белгилаб беради. «Агент»ни назорат қилиш зарурати ва назоратни амалга оширишни истамаслик ўртасидаги танловдан иборат бўлган «принципал» муаммавий ҳолатини ўйинлар назариясидан қуйидаги модел ёрдамида кўриш мумкин. «Принципал»нинг назорат қилиш учун харажатлари бирга тенг дейлик, «агент» томонидан ўз мажбуриятларининг виждонан бажарилишидан олинадиган фойда 2 га ва виждонсизлик билан бажарганлик ҳолатлардаги йўқотишлар эса 2 га тенг, дейлик. «Агент» томонидан ўз вазифасини бажаришга нисбатан виждонсизлик билан муносабатда бўлинган ёки «ишдан бўйин товлаш» ҳолатлари аниқланган тақдирда, у мукофот олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишини ҳисобга олган ҳолда, «принципал» билан «агент»нинг ўзаро муносабатлари қуйидаги матрица билан изоҳланади.

«Принципал-агент» муаммоси – «агент»нинг «принципал» топшириғи ва кўрсатмасини бажаришда унинг найранг қилиш хавфи ҳисобланади. Найранг қилиш ахборот асимметрияси ва «агент» фаолияти устидан назорат қилиш харажатларининг юқори даражаси туфайли мумкин бўлади.

 

2. «Принципал-агент» муаммоларини ҳал этиш вариантлари

«Агент»нинг оппортунистик хатти-ҳаракатини чеклашга йўналтирилган рағбатлар тизимини қидириш билан оптимал шартнома назарияси, ёки, «принципал-агент» назарияси шуғулланади. Кўпинча ушбу муаммони ҳал этишнинг қуйидаги вариантлари кўрсатилади.

1.                «Агентлар» рақобати. «Принципал-агент» муаммосини ҳал этишнинг биринчи варианти агентлар ўртасидаги рақобатни кучайтиришни талаб қилади.

2.      «Агент»нинг қўшма фаолият натижаларида иштирок этиши.Муаммони ҳал этишнинг иккинчи варианти «агент» томонидан қатъий белгиланмаган, балки фирма фаолиятининг натижаларига боғлиқ бўлган мукофотни тўлашни назарда тутувчи ёллаш ҳақидаги шартноманинг тузилишидан иборат.

3.                Фирма «агентлар» иттифоқи сифатида. Ушбу қарор аввалгисидан шуниси билан тубдан фарқ қиладики, бунда нафақат «агентлар»нинг фаолиятдан олинадиган даромадларда иштирокэтишига йўл қўйилади, балки «принципал» функцияларининг ўзи «агентлар» томонидан навбати билан бажарила бошлайди. «Принципал» вақтинча «тенглар ичида биринчи» бўлади. Таъкидлаш лозимки, ҳукумронлик муносабатлари «агентлар» томонидан ўз ҳаракатлари устидан назоратнинг бошқаларга топширилиши билан тугатилмайди, шунчаки назорат қилиш ва вазифаларни тақсимлаш функциялари ташкилотнинг барча иштирокчилари томонидан навбатма-навбат бажарилади. Вақтинчалик ахборот оқимларининг кесишувидаги мавқени эгаллаган ва бунинг оқибатида айланадиган ахборотни тўплаш имкониятига эга бўлган «агент» «принципал»га айланади.

 

3. Фирманинг ички тузилмаси

«Принципал-агент» муаммоси ҳал этилиши муқобил моделлардаги ташкилотнинг ички тузилиши асосида ётади. Фирма ички тузилишининг қуйидаги тўртта варианти кенг тарқалган:

o   унитар (У-тузилма),

o   холдинг (Х-тузилма),

o   мультидивизионал (М-тузилма)

o   аралаш (А-тузилма).

1. Унитар тузилма - ҳукмронлик муносабатларининг энг юқори даражада марказлашувини назарда тутади.

2. Холдинг тузилмаси қарорлар қабул қилиш ва «агентлар» ҳаракатлари устидан назорат қилиш жараёнини имкон қадар марказлашган тизимдан чиқаришни ўзида намоён этади.

3. Мультидивизионал тузилма. ХХ асрнинг энг аҳамиятли ташкилий-бошқарув инновацияси бўлиб 20-йилларда Пьер Дюпон («Du Pont» раҳбари) ва Альфред Слоун («General Motors» раҳбари) томонидан мультидивизионал тузилманинг ташкил этилиши ҳисобланади. Мультидивизионал тузилма – маҳсулотнинг хили, савдо маркасига қараб ёки жуғрофий белги бўйича ўз харажатини қоплаш ва ўзини ўзи молиялаш тамойили асосида фаолият кўрсатувчи ярим тобий ишлаб чиқариш бўлинмаларини ташкил этишни назарда тутади.

4. Аралаш тузилма, агар бўлинмалардан бири ҳудди унитар корхонадаги каби фирма раҳбарияти томонидан тўлиқ назорат қилинса, иккинчи бўлинма холдингдаги каби фирма раҳбариятига молиявий жиҳатдан қарам бўлса, учинчи бўлинма эса операцион мустақилликка эга бўлиб, мультидивизионал тузилмадаги каби ўз харажатини қоплаш тамойили асосида фаолият кўрсатган тақдирда, юзага келади.

 

4.Фирмалар типологияси ва уларнинг ривожланиш траекторияси

Фирма ички тузилиши у ёки бу моделларининг пайдо бўлиши ва тарқалишини фақат уларнинг «принципал-агент» муаммосини ҳал этишдаги қиёсий самарадорлиги билан изоҳлаб бўлмайди. Фирманинг янги ички тузилишини ривожлантиришга нисбатан эҳтиёж пайдо бўлиб, бироқ бу амалга оширилмай қоладиган ҳолат бўлиб туриши табиий.

Фирманинг ички тузилишини таҳлил қилишда нафақат трансакция харажатлари динамикасини (биринчи навбатда мониторинг харажатлари ва оппортунизмни олдини олиш), балки институтлар динамикасидаги «тарихий шартланганлик самараси» каби ташкилий ривожланишнинг ундан аввалги траекторияга боғлиқлигини ҳам ҳисобга олиш лозим. Фирманинг ташкилий ривожланишини таркибий ўзгаришларнинг алоҳида траекторияси бўйича ҳаракат сифатида талқин этиш мумкин. Ташкилот ривожланишидаги «тарихий шартланганлик самараси»нинг таҳлили институтлар динамикасини ўрганишда ифодаланган далилларни тўлдиришни ва қисман қайта кўриб чиқишни талаб қилади.

Ташкилий маданият – ташкилот аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи ва уларнинг жамоавий билимлари ва тажрибасининг ифодаси ҳисобланган меъёрлар, қоидалар ва анъаналар йиғиндиси.

 

5. Фирмаларнинг асосий хиллари

Ташкилий ривожланиш траекториясини белгилаб берувчи омиллар жумласига қуйидагилар киради:

-           институционал муҳит, шу жумладан институционал ривожланиш траекторияси;

-           активларнинг ўзига хослик даражаси (рақобот бозорининг ривожланганлик даражаси);

-           ташқи муҳитнинг ноаниқлик даражаси (бозорнинг барқарорлик даражаси);

-           хатарга мойиллик даражаси (мамлакат аҳолисининг умумий сонида хатарга нисбатан бетараф бўлган инсонлар улуши);

-           ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг умумий даражасига боғлиқ бўлган битимларнинг мураккаблик даражаси;

-           қонундан фойдаланиш баҳоси ва хуфёналик баҳосининг нисбати.

Ташкилий ривожланиш миллий траекториясининг фарқлари нафақат тузилмаларга – унитар, холдинг ёки мультидивизионал, – балки уларнинг мақсадли функциясига, корхонанинг етказиб берувчилар, истеъмолчилар ва ёлланма ходимлар билан муносабатлардаги хатти-ҳаракатига, шунингдек корхона фаолият кўрсатишининг кўплаб бошқа кўрсаткичларига тааллуқли.

 

10-МАВЗУ.  ТАШКИЛОТНИ АМАЛИЙ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ НАЗАРИЯЛАРИ

 

1. Трансакция харажатларининг ординалистик назарияси асосида  ташкилий тузилмаларни амалий таҳлил қилиш

Фирмаларни энг мақбул (бенуқсон) хилларга бўлиш реал ташкилотлар тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш имконини бермайди, балки фақат ташкилий тузилманинг барқарор қисмини ажратиб кўрсатади. Аммо ушбу фикр институционал ёндашув фақатгина ташкилот ичида юз бераётган жараёнларни тушунишга қодир эканлигини англатмайди. Муайян ташкилот ҳолатини текшириш ва муайян амалий ташкилий муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда институционал ёндашув билан бир қаторда, трансакция харажатлари назарияси, келишувлар назарияси ва мулкчилик ҳуқуқлари назариясини ҳам бемалол амалий қўллаш мумкин. 

Трансакция харажатларини ўлчашдаги қийинчиликлар муайян иқтисодий таҳлил учун асосий тўсиқлардан бири ҳисобланади. Биринчи галда трансакция харажатлари барча хиллари пул эквивалентида баҳоланиши мумкинми деган савол очиқлигича қолмоқда. Ҳатто трансакцияни амалга ошириш учун вақт сарфини пул эквивалентида ифодалашнинг оддий тадбири ҳам кўплаб ҳолатларда трансакциянинг (масалан, музокаралар юритишнинг) у ёки бу жиҳатларини таъминлашга ихтисослашган воситачиларнинг йўқлиги туфайли такомиллашмаган. Шунингдек, илгари ишончга эга бўлган шерикнинг оппортунистик хатти-ҳаракати ёки мулкчилик ҳуқуқларининг ҳимояланмаганлиги муносабати билан юзага келадиган руҳий ташвиш туфайли харажатларни пул шаклида баҳолашга уринишда унданда каттароқ мураккабликлар пайдо бўлади.

Трансакция харажатларини ўлчаш ўтган аср охирида фойдалиликни ўлчаш юзасидан мунозаралар жараёнида қўйилган муаммога ўхшаш муаммони келтириб чиқаради. Агар фойдалиликни сифат жиҳатдан функционал боғлиқликдаги аниқлик билан ўлчаш мумкин бўлса, у ҳолда биринчи ва иккинчи ҳосила нафлилик маъносини  касб этади; биринчи ҳосиланинг миқдори энг юқори нафлиликнинг кўрсаткичи ҳисобланади, манфий белгили иккинчи ҳосила эса энг юқори нафни камайтирувчи қонуннинг амал қилишини англатади.

 

2. Фирманинг баланси унинг таркиби тўғрисидаги ахборотманбаи сифатида

Эксперт баҳоларидан ташқари, трансакция харажатларининг нисбий миқдори ва ташкилий тузилманинг оптималлик даражаси ҳақидаги ахборот манбаи бўлиб бухгалтерия ҳисоботларининг, биринчи галда баланс ҳамда фойда ва зарарлар ҳақидаги ҳисобот (даромадлар ҳақидаги ҳисобот)нинг маълумотлари хизмат қилиши мумкин. Балансдан фойдаланишнинг бундай йўналиши асосан фирманинг кредитга лаёқатлилигини имкониятли кредиторлар нуқтаи назаридан баҳолашга қаратилган молиявий таҳлилнинг оддий технологиясидан фарқ қилади. Институционал таҳлил учун биз таклиф этаётган балансдан фойдаланиш методологияси, албатта, тўлиқ эмас, шунинг учун унга нисбатан мутлақ аниқ ва тўла-тўкис хусусиятга даъвогарлик қилмайдиган хомаки вариант сингари муносабатда бўлиш лозим.

Бухгалтерия ҳисоботининг институционал таҳлилидаги дастлабки  нуқта сифатида биз даромадлар ҳақидаги ҳисобот асосида аниқланадиган фирма маҳсулотини сотиш нархининг таркиби «ахборотнинг учта хилини: ташкилотнинг ички тафсилотлари ҳақидаги, бозордаги рақобат даражаси ҳақидаги ва фирма стратегияси ҳақидаги ахборотни синтез қилади», деган тезиcни қабул қиламиз. Ҳақиқатдан ҳам, таннарх таркиби нафақат ишлаб чиқариш ва технологик харажатларни, балки ташкилот ичида юзага келадиган трансакция харажатларини ҳам акс эттиради. Иккинчи томондан, даромадлар таркиби фирма фаолият кўрсатадиган ташқи муҳит ҳақидаги: талабнинг ҳолати ва динамикаси, рақобатчилар товарларининг нархи ва сифати, рақиб фирмаларнинг савдо тажовузкорлиги даражаси, мазкур секторда трансакция харажатларининг миқдори ҳақидаги ахборотни ҳам ўзида мужассам этади.

 

3. Фирма ичидаги низоларни таҳлил қилиш ва уларни келишувлар назарияси асосида ҳал этиш

Ташкилотни амалий таҳлил қилишга келишувлар назарияси ҳам ўз улушини қўшади. Унинг ёрдамида ташкилот ичидаги низолар табиатини, оптимал шартнома назарияси ва  трансакция харажатлари назариясининг тарафдорлари таклиф этганидек, «принципал» ва «агент» манфаатларининг қарама-қарши қўйилишига йўйиш мумкин эмас. Келишувлар назарияси ташкилот тузилмасининг мураккаблигидан келиб чиқади – у турли хилдаги келишувлар унсурларини ўз ичига олади. Одатда, ҳар қандай ташкилотнинг фаолият кўрсатиши камида қуйидаги келишувлар императивига жавоб бериши лозим: бозор, индустриал, анъанавий, фуқаролик, ижодий фаолият ва ижтимоий фикр. Ҳар қандай ташкилот, ҳатто фойда кўрмай ишлаётган корхона ҳам, ўзининг даромадларини харажатларга мувофиқлаштириши ва ўзининг молиявий мажбуриятларини бажариши зарур (бозор келишувининг унсурлари). Ҳар қандай ташкилотни бошқаришда меҳнатни илмий ташкил қилиш ва, ўз навбатида, индустриал келишув унсурларидан фойдаланилади. Ташкилот ичида ўзининг алоҳида маданияти, эскилик тўпламининг шаклланиши унинг фаолиятида анъанавий келишувлар унсурларининг пайдо бўлганлигидан далолат беради. Ташкилотда «агентлар» бирлашган манфаатлари - касаба уюшмаси вакилининг иштироки, шунингдек ташкилот ички ҳаётининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига бўйсуниши фуқаролик келишуви импертивини ўзида акс эттиради. Ташкилотнинг ишбилармонлик доираларидаги обрўси ёки истеъмолчилар ўртасида унинг товар белгисининг машҳурлиги бизни ижтимоий фикр императивига амал қилишга ундайди. Ва ниҳоят, кенг маънодаги инновацияларга интилиш (янги товар ёки хизматлар ишлаб чиқаришдан тортиб то ташкилий тузилмани оптималлаштиришгача) ташкилотнинг фаолият кўрсатишида ижодий фаолият императивини акс эттиради. Шундай қилиб, ташкилот асосида турли императивлар ўртасидаги низолар ётади.

 

11-МАВЗУ. ФИРМАНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ШАКЛИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ

 

1. Мулкий хуқуқларнинг тавсифланиши

Мулкчилик ҳуқуқлари назарияси ҳар қандай ташкилотни мулкчилик ҳуқуқларининг иштирокчилари ўртасида тақсимланишини белгилаб берувчи шартномага олиб келади. «Фирма» атамаси шартнома келишувлари асосида фаолиятни ташкил этишнинг қисқартирилган таърифи ҳисобланади. Коуз теоремасига мувофиқ эркин алмашув натижасида эришилган ҳуқуқлар тақсимоти энг оптимал вариант (трансакция харажатлари нолга тенг) бўлиб, ўзаро ҳамкорлик иштирокчилари уни ўзгартиришдан манфаатдор эмаслар. Шу сабабли ташкилий тузилмани амалий таҳлил қилиш учун мулкчилик ҳуқуқлари назариясини қўллашга бўлган қизиқиш шу билан шартланганки, ҳақиқатда трансакция харажатлари нолга тенг эмас, демак, ҳуқуқлар тақсимоти ресурслардан фойдаланиш самарадорлигига таъсир кўрсатади. Мулкчилик ҳуқуқлари назарияси ташкилот фаолиятининг ўзига хослигига қараб мулкдорлар ўртасида ҳуқуқлар тақсимотининг энг оптимал вариантини танлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли тўғрисидаги маълумотлар асосида шерикларни танлаш имконияти очилади.

Улушли мулк ҳуқуқи эса қуйидаги субъектлар  ўртасида тақсимланади: унинг иштирокчилари, иштирокчиларнинг умумий йиғилиши, ижро этувчи орган ва давлат. Қонунда қайд этилган ҳуқуқларнинг бундай тақсимланиши иқтисодий фаолиятни таъминлаш нуқтаи назаридан қанчалик оптималлигига оид саволга жавоб бериш учун ташкилий-ҳуқуқий шаклни танлаш мезонларидан фойдаланиш мумкин.

 

2. Ташкилий-ҳуқуқий шаклни танлаш мезонлари

Ташкилий-ҳуқуқий шаклни танлаш мезонлари сифатида қуйидаги ёндашувлар қўлланилади.

1. Мулкий ҳуқуқларнинг тафсирланиш (аниқ ва бир хил маънода белгиланиш)  даражаси.

2. Эгалик қилиш ва қолдиқ қийматни олиш ҳуқуқларининг иқтисодий субъектлараро  тақсимланиши.

3. Ҳуқуқлар тўплами доирасини ўзгартиришга нисбатан чекловлар мавжудлиги.

4. Мулкий хуқуқ триадасининг турли иқтисодий субьектларга («Принципал» ва «агент»)  тегишлилиги.

5. Хатарларни бўлиш ва ўтказиш даражаси.

6. Капитални жамғариш даражаси.

 

 

3. Ташкилий-ҳуқуқий шакл фирманинг стратегияси ҳақида ахборот манбаси сифатида

Ташкилий-ҳуқуқий шакл нафақат фирманинг ташкилий тузилиши ҳақидаги, балки шартномани амалга ошириш жараёнидаги эҳтимолий хатти-ҳаракати ҳақидаги ахборотни ҳам ўзида мужассам этади.

Гаров шакллари. Шартнома мажбуриятларининг бажарилишини кафолатлаш учун битим томонлари анъавий тарзда гаровдан фойдаланади.

Мулкнинг расмий ва ҳақиқий таркибларини мувофиқлаштириш шакллари. Ташкилий-ҳуқуқий шакл мулк ҳуқуқлари тўпламининг расмий - қонунда қайд этилган ва ҳақиқий конфигуряциясини мувофиқлаштиришнинг эҳтимолий вариантлари ҳақидаги ахборотни ҳам ўзида мужассам этади. Ушбу ахборот қайта ташкил этилган мулк асосида фаолият кўрсатувчи ўтиш хилидаги корхоналар (Ў корхоналар)га нисбатан муҳим аҳамият касб этади. Эвристик тарзда ташкилий-ҳуқуқий шакл ва мулк ҳуқуқлари тўпламининг расмий - қонунда қайд этилган ва ҳақиқий таркибларини мувофиқлаштириш эҳтимоли ўртасидаги қуйидаги боғлиқликларни ифодалаш мумкин.

Биринчидан, қонунда ҳуқуқлар қанчалик кам тафсирланган бўлса (1-мезон), «агентлар» (ижроия органи) оппортунизми ва улар томонидан фирманинг фаолияти устидан назорат қилиш функцияларининг ўзлаштирилиши эҳтимоли шунчалик юқори. Иккинчидан, корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли «принципал-агент» муаммосини ҳал этиш механизмларининг қанчалик кам сонидан фойдаланишга йўл қўйса (4-мезон), «Агентлар» томонидан реал назорат қилиш эҳтимоли шунчалик юқори.

 

12-МАВЗУ.  ДАВЛАТ ИНСТИТУЦИОНАЛ ТАШКИЛОТ СИФАТИДА

 

1. Давлатнинг функциялари

Янги институционал мактабнинг ҳозирги вакиллари давлат интервенционализмини иқтисодий асослашни бозорнинг нуқсонларида ёки ночорлигида кўрмоқда. Янги институционалистларнинг ҳозирги талқинида давлатнингфункциялари қуйидагилардан иборат:

-                     мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилиш:трансакция харажатлари нолга тенг бўлмаган тақдирда мулкчилик ҳуқуқларининг тақсимланиши ресурслардан фойдаланиш самарадорлигига таъсир кўрсатади;

-                     ахборот билан алмашиш тармоқларини барпо этиш:мувазанатли нарх бозор иштирокчиларига паст харажатли ва кам бузиб кўрсатилган ахборот билан алмашиш имконини берувчи ривожланган ахборот инфратузилмаси базасида шаклланади;

-                     ўлчаш ва тортиш стандартларини ишлаб чиқиш: давлатнинг ушбу йўналишдаги фаолияти алмашинадиган товарлар ва хизматлар сифатини ўлчаш харажатларини пасайтириш имконини беради, янада кенг маънода эса универсал чора-тадбирлар жумласига давлат томонидан пул муомаласининг ташкил этилиши ҳам киради, чунки алмашувнинг универсал тадбир – пулнинг энг муҳим функцияларидан бири;

-                     товарлар ва хизматлар билан жисмоний алмашиш тармоқлари ва механизмларини барпо этиш: бозор инфратузилмаси нафақат ахборот билан алмашиш тармоқларини, балки товарлар ва хизматларнинг жисмоний ҳаракатланиши тармоқлари (транспорт тармоқлари, савдолар учун уюшган майдончалар ва ҳ.к.)ни ўз ичига олади;

-                     ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ва низоларда «учинчи» томон ролини бажариш:шартномаларни бажаришда кутилмаган ҳолатларнинг пайдо бўлиши шарнома томонларининг улардан оппортунистик фойдаланишидан кафолатлаш учун «учинчи» томон (суд)нинг аралашувини талаб қилади;

-                     соф ижтимоий фаровонликни яратиш «чиптасиз» муаммосини келтириб чиқаради, бу уни молиялаш учун давлат томонидан мажбурлов чораларидан фойдаланишни талаб қилади (биринчи навбатда мудофаа, кейин соғлиқни сақлаш ва таълим сингари ижтимоий фаровонликни яратиш).

 

2. Давлатнинг институционал табиати

Келишувлар ва алмашувнинг оддий шаклларидан тортиб то ҳозирги даврнинг ривожланаётган иқтисодиётини ажратиб турувчи мураккаб шаклларгача бўлган инсон ҳамкорлигининг эволюцияси ўз-ўзидан автоматик тарзда юз бергани йўқ.

Иқтисодий тарихнинг катта қисмида майда ишлаб чиқариш ва маҳаллий савдо-сотиқ жараёнида томонларнинг индивидуаллашган муносабатлари билан тавсифланувчи алмашув хили устунлик қилди. Бундай алмашув такрорланиб туриши, маданий гомогенлик (яъни бойликлар умумий тўпламининг мавжудлиги) ва учинчи шахслар томонидан назорат ва мажбурловнинг мавжуд эмаслиги билан ажралиб туради. Бундай алмашув иштирокчилари учун чекловлар қонли алоқалар, гаровлар, гаровга олинганларни алмашиш каби ҳолатларлар туфайли юзага келарди.

Давлат ривожланишининг юқорида келтирилган босқичларига давлат тузилишининг қуйидаги турлари мос келади:

1)                унда қонун чиқарувчи, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва умумий қоидалар мавжуд бўлмаган ҳамжамият;

2)                унда мутлақ ҳуқуқларни тафсирловчи умумий қоидалар, қонун чиқарувчи орган, судлар мавжуд бўлган, лекин полиция ёки армия мавжуд бўлмаган ва бу билан қонунга риоя этишга мажбурлаш алоҳида хусусиятга эга бўлган жамият;

3)                унда давлат қоидаларни белгилайди, низолар юзага келганда ҳакамлар суди функциясини бажаради ва мутлақ ҳуқуқларни таъминлайди.

 

3. Давлатнинг моҳияти ва унинг таърифи

Давлат нима? Институционал ёндашувга мувофиқ унинг асосий моҳиятини “трансакция харажатлари” категориясидан фойдаланган ҳолда очиб бериш мумкин.

Д.Нортнинг таърифлашича, давлат – зўрликни амалга оширишда қиёсий устунликларга эга бўлган, чегаралари унинг фуқароларга солиқ солиш қобилияти билан белгиланган жуғрофий ҳудудни қамраб олувчи ташкилот. Ушбу устунликлар нималар билан белгиланади?

Ҳақиқатдан ҳам, ҳар қандай кафолатланган алмашув, пировардида, мол-мулкни ҳимоялашни соф куч билан амалга оширишга ёки куч ишлатиш таҳдидини солишга олиб келади. Шу маънода зўрлик (куч ишлатиш), иқтисодий жиҳатдан, хўжалик фаолиятининг бошқа икки хилидан фарқ қилмайди.

Бундан ташқари, трансакция харажатлари иқтисодий тизимнинг самарадорлигига таъсир кўсатади, улар иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий тузилмалар фаолият кўрсатишининг самарадорлигини таққослашда базавий мезонлардан бири ҳисобланиб, жамият, шу жумладан, давлат тузуми фаолиятининг барча соҳаларида агентлик муносабатлари ушбу мезонга асосланади. Шундай қилиб, у ёки бу тузилмани танлаш ва ривожлантириш минимал трансакция харажатлари билан шартланган.

Шундай қилиб, давлат – назарий жиҳатдан энг самарали мажбур қилиш органи ҳисобланиб, бунда унинг самарадорлиги унинг легитимлигига, яъни “солиқ солинадиган фуқаролар томонидан” давлатда куч ишлатиш ҳуқуқи мавжудлигининг тан олинишига бевосита боғлиқ. Чунки агар жамоат фикрига мос келадиган бундай тан олиш мавжуд бўлса, у ҳолда давлат ўз функциялари ва мақсадларини амалга ошириш учун чекланган ресурслардан оқилона фойдаланувчи ташкилот сифатида ўз имкониятларини аҳолининг ушбу функциялар ва мақсадлар бажарилишига қаршилигини енгиш учун сарфламаслиги мумкин.

 

4. Давлатнинг шартномавий ва эксплуататорлик концепцияси

Фуқаролар билан давлат ўртасида ҳуқуқларнинг тақсимланиши, одатда, жамоат шартномаси ролини ўйновчи Конституцияда қайд этилади. Бироқ давлатнинг моҳияти фуқаролар билан давлат аппарати ўртасида юзага келадиган ҳокимлик муносабатлари билан белгиланади.

Келишувларнинг учинчи томоннинг кучлари билан самарали таъминланишига сўнгра норасмий чекловларни ҳам самарали қиладиган қоидаларни яратиш йўли билан эришилади. Лекин келишувларни муайян қоидаларни қўлловчи таъсирчан ҳуқуқий тизим орқали учинчи томоннинг кучлари билан таъминлаш муаммоси институционал эволюция тадқиқотларидаги энг муҳим муаммо ҳисобланади.

Давлатнинг юқорида келтирилган таърифлари кўп жиҳатдан унинг шартномавий моҳиятини тавсифлайди, яъни давлат – бу жамоат шартномаси. У тартибни таъминлаш воситаси сифатида (нафақат иқтисодий, балки ижтимоий алмашувларнинг ҳам тартибга солинганлиги) куч ишлатиш ҳолатини эмас, балки фуқароларнинг ўзаро кутишлари тизими сифатида ушбу тартибнинг ўзини ўрнатиш ҳолатини таъкидлайди.

Давлатнинг шартномавий назариясидан ташқари давлатнинг асосан эксплуататорлик моҳиятини назарда тутувчи назария ҳам мавжуд.

Ж.Бьюкенен ўз асарларида давлатнинг жамиятдаги ролининг икки томонламалигига алоҳида эътибор қаратади, яъни давлат ҳам ҳимоя қилувчи, ҳам ишлаб чиқарувчи воситадир.

Ҳимоя қилувчи ёки ҳуқуқий давлат конституцион босқичда келишувчи томонларга нисбатан концептуал ташқи ва ҳуқуқларни ҳамда бундай ҳуқуқларни ихтиёрий равишда алмашиш бўйича шартномаларни таъминлаш учун ягона жавобгарликка эга бўлган ҳуқуқларни таъминлаш институти ёки органи сифатида пайдо бўлади. Ушбу босқичда давлат фақатгина конституциявий шартномада мустаҳкамланган ҳуқуқларни таъминлайди ва ижтимоий неъматларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш билан боғлиқ эмас. Суд ҳокимияти жамоавий танловни амалга оширувчи қонун чиқарувчи ҳокимиятга қарам эмас.

 

5. Давлатнинг «муваффақиятсизликлари»

Исталган бошқа ташкилий тузилма сингари давлатнинг фаолият кўрсатиши ҳам трансакция харажатлари билан боғлиқ. Ва улар катта миқдордаги трансакцияларга қараганда қанчалик кўп бўлса, давлат шартнома шартларини бажаришнинг кафили сифатда иштирок этади. Шахс ва давлат ўтасида юзага келадиган ҳукумронлик муносабатлари мураккабвапозицион хусусиятга эга. Биринчидан, шахслар давлатга назорат қилиш ҳуқуқи билан бирга ушбу ҳуқуқни ўз вакилларига – давлат хизматчиларига ўтказиш ҳуқуқини ҳам топширишади. Иккинчидан, шахслар назорат қилиш ҳуқуқини муайян шахсга эмас, балки давлат тузилмасида маълум мавқени эгаллаб турган функционер - бюрократларга топширишади. Шу нуқтаи назардан бозорнинг «муваффақиятсизликлари» билан бир қаторда давлатнинг «муваффақиятсизликлари»ни ҳам эътиборга олиш лозим. Хусусан, давлатнинг қуйидаги «муваффақиятсизликлари» ажратилади:

-                даромадлар ва харажатларнинг мос келмаслиги: оддий фирмадан фарқли ўлароқ, давлатнинг қатъий бюджет чеклови даражаси мутлақ даражадан анча йироқ, давлат, ҳатто агар ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришга қодир бўлмаган тақдирда ҳам, уни банкротга айлантириш анча мушкул;

-                давлат фаолияти самарадорлигининг аниқ мезонлари мавжуд эмаслиги: фирма учун фойда сингари самарадорликнинг аниқ мезонлари мавжуд эмаслиги туфайли давлат тузилмалари уларни мустақил ишлаб чиқилган стандартлар билан алмаштиради ва ушбу ҳолатда давлатнинг фаолияти уларнинг ўзлари томонидан бериладиган мезонлар (бюджет тушумларининг ўсиши, давлат назоратининг экспансияси ва ҳ.к.) бўйича баҳоланади;

-                олдинга қўйилган натижалардан фарқ қилувчи натижаларга эришиш эҳтимоли: ахборот харажатлари ҳамда мониторинг ва назорат харажатларининг ўсиши амалга оширилган вазифаларнинг олдинга қўйилган вазифалардан мунтазам фарқ қилиши учун замин яратади (юқорида келтирилган, унда давлатнинг куч ишлатишдан хусусий фойдаланишни чеклашга уриниши унинг эскалациясига олиб келиши мумкин бўлган модел бунга яққол мисол бўлади);

-                ресурсларнинг нотенг тақсимланиши:  трансакция харажатлари нолдан фарқ қилганда ресурсларга бўлган мулкчилик ҳуқуқларини тақсимлашда давлат учун адолатлиликнинг бир неча стандартлари мавжуд; Парето бўйича оптимум билан бир қаторда қуйидагилар ана шундай стандартлар ҳисобланади: Калдора қоидаси (агар ресурсларни тақсимлаш натижасидан ютаётган томон ютқазаётган томонга йўқотишларни қоплашга қодир бўлса, ресурсларни тақсимлашга ўзгартириш киритишга йўл қўйилади), Ролз қоидаси (энг кам таъминланганларнинг аҳволини яхшиловчи - ресурсларнинг адолатли тақсимланиши) ва кўплаб бошқа стандартлар.

 

13-МАВЗУ. ДАВЛАТЛАР ХИЛЛАРИ

 

1. Давлат ва «принципал-агент» муаммоси

Давлатни фуқаролар билан давлат аппарати ўртасидаги ижтимоий шартнома орқали таърифлаш «принципал-агент» муаммосини олдинги ўринга суради. Бу ерда биринчи галда ким «принципал» ва ким «агент» эканлигини аниқлаб олиш талаб этилади. Жавоб умуман аниқ эмас. Фуқаро ҳам, давлат ҳам икки тарафлама рол ўйнайди. Бир томондан, фуқаро давлатга айрим функцияларнинг бажарилишини юклаган ҳолда унинг таркибини белгилайди, яъни у «принципал», давлат эса «агент» ҳисобланади. Иккинчи томондан, фуқаро «агент» ролида иштирок этиб, шартномалар бажарилишининг кафили сифатида давлатнинг қарорларига бўйсунади. Ж.Бьюкенен ушбу икки тарафламалиликни «бўйсунувчининг парадокси» деб номлган: инсон ўзини бир вақтнинг ўзида ҳам давлат бошқарувининг иштирокчиси – объекти сифатида, ҳам ўзи танламаган хатти-ҳаракат меъёрларига амал қилишга мажбур этиладиган субъект сифатида қабул қилади.

«Принципал-агент» модели давлатнинг фаолият кўрсатиши билан боғлиқ қуйидаги хавф-хатарларни аниқлаш имконини беради. Биринчидан, давлат ўз назорати соҳасини томонлар билан аниқ келишилган битимлар доирасидан ташқарига ҳам ёймайдими, деган хавф-хатар ҳақида 1651 йилдаёқ машҳур инглиз файласуфи Томас Гоббс ўзининг айнан «Левиафан», деб номланувчи китобида огоҳлантирган эди. Иккинчидан, бир томондан, давлат куч ишлатишни қўллаш учун монополия ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, фуқароларнинг манфаатларини инкор этмайдими? Иккинчи томондан, фуқаролар давлат томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳақини тўлашдан бош тортишга уриниб, ҳудди жамоат транспортидаги оддий чиптасиз кимса каби, ўзларини оппортунистларча тутишмайдими? Чунки давлат хизматлари ва жамоат транспорти хизматлари ижтимоий фаровонлик хусусиятига эга.

 

2. «Шартномавий» давлат тушунчаси

Шартномавий давлатнинг қисқача таърифи шундай бўлади: бу – фақат унга фуқаролар томонидан топширилган ҳуқуқлар доирасида ва уларнинг манфаатлари йўлида куч ишлатиш монополиясидан фойдаланувчи давлат, фуқаролар эса солиқларни тўлашга мажбурият деб эмас, балки ўз зиммасига ихтиёрий равишда олинган мажбурият сифатида қарайди.

Қандай шароитда шартномавий давлат мавжуд бўлади?

1.           Давлат фаолиятининг аниқ конституциявий доираларининг мавжуд бўлиши. Конституцияда шахслар томонидан давлатга топшириладиган ва ҳеч бир шароитда бегоналаштирилиши мумкин бўлмаган ҳуқуқлар эксплицит тарзда келишилган.

2.     Фуқароларнинг давлат фаолиятида иштирок этиши механизмларининг мавжуд бўлиши. Фуқаролар давлат фаолиятида иштирок этишининг сиёсий механизмлари жумласига демократик тартиботлар киради.

3.     Мулкчилик ҳуқуқларини тақсимлашнинг асосий муқобил механизми сифатида бозор институтининг мавжуд бўлиши. Давлат мулкчилик ҳуқуқларининг бозорда нолли трансакция харажатлари чоғида эришилиши мумкин бўлган тарзда тақсимланишига эришишни кўзлайди. Шунинг учун давлат вақти-вақти билан бозорга таққосланмаган ҳолда фаолият кўрсата олмайди.

4.     Мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилиш муқобил механизмларининг мавжудлиги. «Овоз»дан фойдаланиш, яъни фуқароларнинг давлатнинг фаолиятида иштирок этиши билан бир қаторда «чиқиш» - шахсларнинг шартномалар бажарилишининг бошқа кафилларига мурожат этишининг муқобил вариантлари ҳам мавжуд бўлиши керак.

 

3. «Эксплуататорлик» давлати тушунчаси

Шартномавий давлатдан фарқли ўлароқ эксплуататорлик давлати ўз даромадини (солиқ тушумларини), аниқроғи, - давлат аппаратини назорат қилувчи гуруҳнинг даромадини ошириш учун мажбур қилиш монополиясидан фойдаланади. Эксплуататорлик давлатининг мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилишдаги асосий мақсади «мулкнинг бошқарувчи рентасини оширувчи таркибига» эришишдан иборат, ҳатто агар бунга умуман жамият фаровонлигига зиён етказиб эришилсада.

Эксплуататорлик давлати фаолиятидан кўриладиган зарарни фақат оғир солиқлар (ноҳақ йиғимлар) ва мулкчилик ҳуқуқларини тақсимлаш мунтазам ва олдиндан айтиб бўладиган хусусиятга эга бўлган тақдирда қисқартириш мумкин.

Эксплуататорлик давлатининг фаолият кўрсатишида мажбур қилиш салоҳиятининг фуқаролар ўртасида тақсимланиши муҳим роль ўйнайди. Чунки айнан шахс ёки куч ишлатининг катта имкониятига эга бўлган гуруҳ давлат аппаратини назорат қилади ва куч ишлатишни қўллаш монополиясини қўлга киритади. Айнан шунинг учун ҳарбий технологиянинг ривожланиши эксплуататорлик давлати фаолиятининг асосий омилларидан бирига айланади. Бу эса, ўз навбатида, унинг ички беқарорлигини назарда тутади. Ҳақиқатдан ҳам, ҳарбий технологиянинг ўзгариши куч ишлатиш салоҳиятининг турли аҳоли гуруҳлари ўртасида қайта тақсимланишига, демак, давлат аппаратини назорат қилувчи гуруҳнинг алмашишига олиб келади. Давлатнинг эксплуататорлик моделидан шартномавий моделга ўтиш ҳам мумкин. Бундан давлат қурилиши динамикасининг, демак, мулкчилик ҳуқуқлари таркиби динамикасининг тебрантириб турувчи хусусияти ҳақидаги тахминлар келиб чиқади. Рентани ундиришга йўналтирилган тизимдан кейин самарадорликни оширувчи тизим келиши муқаррар ва аксинча.

 

4. Давлат хусусиятини баҳолаш усуллари ва мезонлари

Давлатнинг хилини аниқлаш (шартномавий ёки эксплуататорлик) давлат бюджетининг таркибини таҳлил қилиш имконини беради. Фирманинг баланси каби давлат бюджети ҳам институционал таҳлил учун зарур бўлган етарли миқдордаги ахборотни беради. Талаб этиладиган маълумотлар қабул қилинган ва реал ижро этилган давлат бюджети даромадлар ва харажатлар қисмларининг қатор моддаларида мужассамланган. Бундан ташқари, агар бюджет тақчиллиги мавжуд бўлса, уни қоплаш усуллари давлатнинг муҳим тавсифи ҳисобланади. Давлатни у ёки бу хилга киритишнинг биринчи мезони – бу даромадлар турли моддаларининг нисбати. Солиқдан ташқари тушумларнинг улуши қанчалик юқори бўлса, давлатнинг иқтисодиётга аралашуви шунчалик фаол бўлади – бундай ҳолатда унинг роли шартномалар бажарилишининг оддий кафили доирасидан ташқарига чиқади. Бюджет солиқдан ташқари даромадлари улушининг динамикаси барқарор тенденциянинг мавжудлиги ҳақида гапириш имконини бермайди.

Иккинчи мезон – давлат харажатларининг таркиби ва биринчи навбатда реал молияланган ҳамда давлат бюджети тўғрисидаги қонунда қайд этилган харажатлар нисбати. Эксплуататорлик давлатида унинг мажбур қилиш салоҳиятини сақлаб қолиш ва кучайтириш билан боғлиқ харажатлар («куч ишлатувчи» вазирликларни сақлаб туриш харажатлари) ҳамда бевосита давлат аппаратини сақлаб туриш учун йўналтирилган харажатларни молиялашнинг устуворлиги ўрин тутади. Мудофаа, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ва давлат аппарати харажатларни катта тайёргарлик билан амалга оширади. Учинчи мезон – бюджет тақчиллигини молиялаш усуллари. Бюджет тақчиллигини қоплашнинг учта асосий усули – Марказий банкнинг ҳукуматга кредитлари, ташқи ва ички қазлардан эксплуататорлик давлати биринчисини афзал кўради.

 

5. Коррупция муаммоси

Коррупция назариясининг ривожланиши давлатнинг иқтисодиётдаги роли тўғрисидаги масалага нисбатан янгича ёндашувга мисол бўлади ва шу билан бирга назарий жиҳатдан тўлиқ англаб етилмаган тажрибадан тўғридан-тўғри хулоса қилишнинг хавфлилигини ўзида намоён этади.

Фақатгина 1970-йилларга келиб коррупциянинг иқтисодий муаммо эканлиги англаб етилди. Коррупция – бу нафақат ривожланган ва ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларнинг, балки бутун жаҳоннинг муаммоси.

Коррупцияланиш индекси қуйидаги қатор омилларни баҳолаш усуллари ёрдамида ҳисоблаб чиқилган: юридик қоидаларнинг очиқ-ойдинлиги, идоравий тузилмаларнинг етуклиги, эркинлашиш даражаси, лицензиялар олиш ва рўхатдан ўтказишнинг қийинлиги, суд тизимларининг самарадорлиги, бюрократиянинг омилкорлик даражаси, фискал тизимнинг самарадорлиги ва очиқ-ойдинлиги, божхона ишининг самарадорлиги ва ҳ.к.

Мазкур дастурнинг асосий бандлари қуйидагилардан иборат:

-                     самарали нормалар ва чекловларни қабул қилиш;

-                     давлат хизматчилари, шунингдек давлат ва хусусий сектор соҳасида рақобатни кучайтириш;

-                     давлатни инсонларга яқинлаштириш: фуқаролар билан давлатнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, фуқаролар фикрларини ҳисобга олиш;

-                     бюджетнинг ўсишини ички барқарорлаштирувчи воситаларини яратиш, масалан, ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимиятлари, қарорларни ким белгилаши, қабул қилиш ва амалга ошириши устидан назорат қилиш.

 

14-МАВЗУ. УЙ ХЎЖАЛИГИ ВА УНИНГ ХИЛЛАРИ

 

1. Уй хўжалиги иқтисодиётсубъекти сифатида

Уй хўжалиги иқтисодий фаолиятнинг муҳим субъектларидан бири ҳисобланиб, нафақат оила ёки хўжалик, балки бутун мамлакат аҳолисининг  фаровонлиги унинг натижаларига боғлиқ. Уй хўжалиги иқтисодиётнинг йирик сектори сифатида тижорат корхоналари ва давлат билан бир қаторда барча макроиқтисодий тартибга солиш жараёнларида иштирок этади. Шу нуқтаи назардан уй хўжалигининг таркиби, мақсади ва асосий вазифаларини ўрганиш оила бизнеси (тадбиркорлиги)ни ташкил этиш ва уни юритиш учун муҳим асос бўлби хизмат қилади. Уларнинг турларини таққослаш уй хўжалигининг бозор муносабатларига мос турини ва унинг таркибини танлаш имконини беради.

Уй хўжалигитўғрисида сўз юритганда, икки тушунча-оила ва уй хўжалиги тушунчаларни чегаралашлозим. Оила деганда, бир уйда яшаши оила-қариндошчилик алоқаларининг умумийлиги билан бирлашган гуруҳ тушунилади. Уй хўжалиги эса умумий вазифалар, яшаш жойи, бюджет ва одатда оила-қариндошчилик алоқалари билан бирлашган кишилар гуруҳини ўзида намоён қилади.

Умуман уй хўжалигининг мақсади – ўз аъзоларига кутилмаган ҳолатлар юзага келишидан қатъи назар кафолатланган фаровонлик даражасини таъминлашдан иборат. Уй хўжалигининг ҳимоя функцияси ўзаро ёрдам ва оила аъзоларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашнинг расмий ва норасмий меъёрларига асосланади.

Иккинчи томондан, уй хўжалиги шундай тарзда ташкил этилиши мумкинки, яъни у ўз хусусиятига кўра аъзоларининг мулкий ва бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқбелгиланган ёллаш тўғрисидаги шартномага яқин келади. Бундай ҳолда биргаликда хўжалик юритиш тўғрисида қарор қилиш фаровонликнинг маълум даражасига рози бўлишни эмас, балки уни кўпайтиришга интилишни акс эттиради. Унда умр йўлдошини танлаш ва болаларнинг туғилиши тўғрисида қарор қабул қилиш сотув ҳақида шартнома тузиш ёрдамида истеъмол танловининг алоҳида ҳолати бўлиб қолади. Лекин, сўнгги ҳолатда биз уй хўжалигидан йироқлашамиз, чунки биргаликда мулкка эгалик қилиш режимидан ва биргаликдаги бюджетни шакллантиришдан воз кечиш эҳтимоли пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун бундан буён уй хўжалигини ҳокимлик муносабатларининг, бинобарин, ташкилотнинг алоҳида варианти сифатида кўриб чиқамиз.

Уй хўжалиги–буинсон капиталини ишлаб чиқаришнинг умумий вазифалари, яшаш, бюджет ва оила-қариндошчилик алоқалари билан бирлашган кишилар гуруҳидир. Уй хўжалигининг асосида ҳокимлик муносабатлари ётади–биргаликдагииқтисодий фаолият устидан назорат қилиш ҳуқуқи унинг бир аъзосига–“оила бошлиғи”га ўтади.

 

2. Уй хўжалиги фаолият кўрсатишида мутаассибликнинг роли

Мутаассибликлар ролини изоҳлаш йўллари бир нечта.Биринчидан, ўз атрофида ўзига маъқул келадиган муҳитни яратишга бўлган эҳтиёж инсонга хос хусусиятдир. Бозорда ёки фуқаролик келишуви соҳасида ҳаракат қила туриб, инсон хоҳ у бозор конъюнктураси ёки сиёсий беқарорлик бўлсин, ўзгарувчан ҳолатлар билан боғлиқ асабларнинг таранглашувига доимий равишда дуч келиб туради. Оила ва уй хўжалигини ташкил этиш инсонга ўзини кундалик ҳаётининг бир қисмини мутаассиблик ёрдамида, яъни узлуксизлик ва олдиндан билиш тамойилларига мувофиқ равишда ташкил этиш имконини беради. Одатий кундалик ҳаёт монандлик, инсоннинг шахсий хусусиятларига мослашган ҳолда харакатларнинг ажримлиги ва олдиндан айтиб берилишини таъминловчи мутаассибликлар доирасида кечади.

Айнан мутаассиблик билан ҳимояланган кенглик доирасида дастлаб ишонч меъёри пайдо бўлади. Олимларнинг фикрига кўра, болада атрофдаги одамларга бўлган ишончнинг пайдо бўлиши ота-оналарнинг ҳатти-харакатларига боғлиқ, чунки улар бола унда ўзини жуда қулай ҳис қиладиган ташқи муҳитдан ҳимояланган кенгликни ҳосил қилган ҳолда у ҳақида қайғуришади. Ушбу кенгликда бола ўз ҳатти-ҳаракатларини тўлиқ назорат қила олади, ҳаракатлари натижасига ташқи омиллар деярли таъсир қилмайди.

Иккинчидан, атрофдаги одамлар билан ўзаро ҳамкорликдаги кўплаб “ўйин қоидалари” (келишувлар: бозор, индустриал, фуқаролик ва б.) мавжуд шароитда инсонда у ўзи билан ўзи ёлғиз қолиши мумкин бўлган соҳани шакллантиришга эҳтиёж туғилади. Бошқача айтганда, инсонда ўзи учун кундалик ҳаётнинг унинг бошқа кишилар ва табиат билан мулоқот алоқалари унинг шахсиятли ўхшашликка эришиши ва уни сақлашга кўмаклашувчи муҳитни яратиш эҳтиёжи мавжуд. Ушбу талаб икки соҳани–шахсийва ошкора ҳаётни чегаралаш орқали амалга оширилади.

 

3. Уй хўжалигининг хиллари

Уй хўжалиги фаолият кўрсатишидаги мутаассибликлар ролини таҳлил қилиш унинг таркибининг у ҳаракат қилаётган институционал муҳитнинг ўзига хос хусусиятлари билан шартланганлигини тушунишга ёрдам беради. Шу муносабат билан уй хўжалигининг учта хилини ёритишга ҳаракат қиламиз:бозор институти ҳукмронлиги шароитида фаолият кўрсатувчи,буйруқбозлик иқтисодиёти институти ҳукмронлиги шароитида фаолият кўрсатувчи ва буйруқбозлик иқтисодиётидан бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида фаолият кўрсатувчи.

Буйруқбозлик иқтисодиётида уй хўжалиги. Буйруқбозлик иқтисодиётида инсон капиталини тиклаш бир қатор муаммоларга дуч келади. Ташқи муҳитнинг барқарор хусусиятга эгалигига қарамасдан,уй хўжалигининг кундалик ҳаёти истеъмол товарлари ва хизматларнинг танқислиги билан мураккаблашади. Бошқа ҳолатда маҳсулотлар ёки кийим-кечак харид қилишнинг мутаассиблик тадбири кўп вақт,куч ва руҳий хаяжонларни талаб қилувчи жараёнга айланади.

Бозор иқтисодиётида уй хўжалиги. Бозор институти уй хўжалигини камёб товарлар ва хизматларни қидириш ҳамда улар учун навбатда туриш билан боғлиқ вақтнинг йўқотилишидан халос этади–харидқилиш жараёни мутаассибликка айланади. Масалан, шанба куни кечқурун ва дам олиш куни эрталабдансавдо дўнонларида харидорлар кўп бўлади, шу кунлари одамлар анъанавий тарзда кейинги хафтага етадиган миқдорда харид қилишади. Уй хўжалигининг асосий даромад манбаларини бозор билан белгиланадиган соҳага йўналтириш унинг давлатданкам қарам бўлишини таъминлайди. Давлатнинг фаолияти уй хўжалигини фақатгина давлат меҳнат бозорида битимларкафолати сифатида иштирок этиш даражасида ва у (солиқ кодекси орқали) уй хўжалиги даромадининг бир қисмига даъвогар бўлиши меъёрида қизиқтиради.

Ўтиш иқтисодиётида уй хўжалиги.Уй хўжалиги фаолият кўрсатадиган иституционал муҳитнинг ноаниқлиги ва беқарорлиги мутаассибликларнинг мавжуд бўлишини шубҳа остига қўяди. Бундай шароитда мутаассибликлар доимий равишда қайта кўриб чиқилишини талаб қилади, яъни улар инсон онгининг онгсиз соҳасидан онгли ва доимий эътиборни талаб этувчи соҳасига ўтади. Ислоҳотлар қанчалик фаол амалга оширилса, уларнинг мутаассибликларга нисбатан емирувчи таъсири шунчалик кучли бўлади. Бундан ўтиш иқтисодиётида уй хўжалигининг мақсади келиб чиқади: уй хўжалигининг ҳимоя функциясини сақлаб қолишга интилиш борган сайин ортиб борувчи саъй-ҳаракатларни ва имкон қадар кўп эътиборни талаб этади.

 

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

I.                  Расмий манбалар

1.       Ўзбекистон Республикаси “Мулк тўғрисида”ги Қонуни. 31 октябр 1990 й.

2.        Ўзбекистон Республикаси “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни. 19 ноябр 1991 й.

3.       Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. 8 декабрь 1992 й.

4.       Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни. 26 апрел 1996 й.

5.       Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси. 29 август 1996 й.

6.       Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси. 24 апрел 1997 й.

7.       Ўзбекистон Республикаси Ер Кодекси. 30 апрел 1998 й.

8.       Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодекси. 24 декабр 1998 й.

9.       Ўзбекистон Республикаси “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни. 20 апрел 1998 й.

10.  Ўзбекистон Республикаси “Нодавлатнотижоратташкилотларитўғрисида”ги Қонуни. 14 апрел 1999 й.

11.  Ўзбекистон Республикаси “Хусусий тадбиркорлик кафолатлари ва эркинликлари тўғрисида”ги Қонуни. 25 май 2000 й.

12.  Ўзбекистон Републикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуни. 6 декабр 2001 й.

13.  Ўзбекистон Республикаси “Хусусий корхоналар тўғрисида”ги Қонуни. 11 декабр 2003 й.

14.  Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни. 26 август 2004 й.

15.  Ўзбекистон Республикаси “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуни. 20 июл 2006 й.

16.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида” ПФ-3226-сонли Фармони.

17.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 октябрдаги “2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида”ги ПФ-3342-сонли Фармони.

18.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги  “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги3619-сонли Фармони.

19.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 ноябрдаги “2007 йилда қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжалкларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-514-сонли Қарори.

 

II.               Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарлари ва маърузалари

20.  И.А.Каримов “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” –Т.: “Ўзбекистон” 2013й.

21.Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. - Т.: Ўзбекистон. 2005. – 96 б.

22.  Каримов И.А. Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир. Халқ сўзи. 2009 йил 9 феврал.

23.  Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, уни Ўзбекистон шароитида бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. - Т.: Ўзбекистон, 2009. – 56 б.

24.  Каримов И.А. Асосий вазифамиз –Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир.– Т.: Ўзбекистон, 2010.–80 б.

 

III.           Махсус китоблар ва илмий тўпламлардаги мақолалар

25.  Агабекян Р.А., Баядурян Г.А. Институциональная экономика: бизнес и занятость: Учебн.пособие. – М.: Магистр, 2008. – 462 с.

26.  Агеев А.И. Предпринимательство: проблемы собственности и культуры. -М.: 1991. – 250 с.

27.  Беркинов Б.Б., Неделькина Н.И. Имущественные отношения в сфере недвижимой собственности в Республике Узбекистан:V Международная научно-практическая конференция. Сборник тезисов. Пенза, Пензенский государственный университет архитектуры и строительства, 2009. – C. 22-25.

28.  Беркинов Б.Б. Мулкчилик муносабатлари ролининг ўзгариши// Иқтисодий ислоҳотлар амалда: эришилган ютуқлар, муаммолар ва иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболлари: Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 18 йиллигига бағишланган илмий-оммабоп мақолалар тўплами.-  Т.: “Иқтисодиёт”, 2009. – Б. 13-17.

29.  Беркинов Б.Б. Трансакция харажатларини камайтириш иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишнинг муҳим омили: Илмий анжуман маърузалари тўплами. – Тошкент, ЎзР ФА Иқтисодиёт институти, 2010. – 0,3 б.т.

30.  Бренделева Е.А. Неинституциональная теория. Учебное пособие / Под.ред. проф. М.Н.Чепурина. – М.: ТЕИС, 2003. – 253 с. 

31.  Введение в институциональную экономику: Учебное пособие/ Под.ред. Д.С.Львова. – М.: Из-во “Экономика”, 2005. – 636 с.

32.  Веблен Т. Теория праздного класса. М.: Прогресс. 1987.

33.  Голышев В.А., Закирова С.А. Национальная экономика Республики Узбекистан в переходный период: Учебное пособие.– Т.: УМЭД, 2007.–142 с.  

34.  Гребенников В.Г.Эволюция институциональных систем. - М.: "Наука", 2004. – 240 с.

35.  Грибов А. Ю. Институциональная теория денег: сущность и правовой режим денег и ценных бумаг.- М.: РИОР, 2008. – 200 с.

36.  Гэлбрейт Дж.К. Экономические теории и цели общества. – М.: Прогресс, 1976.

37.  Даглас К.Норт. Институты и экономический рост: историческое введение. – М.: 2003. – 265 с.

38.  Данилов С.Ю. Конституционная экономика в зарубежных странах: Учеб. пособие./ С.Ю.Данилов; Гос.ун-т – Высшая школа экономики. – М.: Изд. дом  ГУ ВШЭ, 2008. – 145 с.

39.  Институциональные основы формирования многоукладной экономики. Монография под общ. ред. И.Л.Бутикова. – Т.: Консаудитинформ, 2002. – 272 с.

40.  Институциональная экономика: Учебник / Под общ. ред. А. Олейника. – М.: ИНФРА-М, 2009. – 704 с.

41.  Институциональная экономика: новая институциональная экономическая теория: Учебник /Под общей ред. д.э.н., проф. А.А. Аузана. – М.: ИНФРА-М, 2006. – 416 с.

42.  Коуз Р. Фирма, рынок и право. – М.: Дело, 1993. – 143 с.

43.  Кузьминов Я.И. Курс институциональной экономики: институты, сети, трансакционные издержки, контракты: учебник для студентов вузов. – М.: Изд.дом ГУ ВШЭ, 2006. – 442с.

44.  Неделькина Н.И. Институты права собственности в Республики Узбекистан. // Иқтисодий ислоҳотлар амалда: эришилган ютуқлар, муаммолар ва иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболлари: Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 18 йиллигига бағишланган илмий-оммабоп мақолалар тўплами.– Т.: “Иқтисодиёт”, 2009. – Б. 146-148.

45.  Некипелов А. Становление и функционирование экономических институтов: от «рабинзонады» до рыночной экономики, основанной на индивидуальном производстве. – М.: Экономистъ, 2006. – 328 с.

46.  Норт Д. Институты, институциональные изменения и функционирование экономики. – М.: Фонд экономической книги. «Начало», 1997. –с. 6.

47.  Олейник А.Н. Институциональная экономика: Учебное пособие. – М.: ИНФРА-М, 2009. – 416 с.

48.  Ортиқов А.А. Исохўжаев А.Т., Шестаков А.В. Хуфёна иқтисодиёт: Ўқув қўлланмаси / Масъул муҳаррир – ю. ф. д., проф. У.Тожихонов. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2002. – 175 б.

49.  Рыночные преобразования и развитие предпринимательства // Сборник научных трудов НИИУРР. – Т.: Консаудитинформ, 2002. – 352 с.

50.  Сухарев О.С. Институты и экономическое развитие. – М.: ООО ИКП «ДеКА», 2005. – 384 с.

51.  Сухарев О.С. Институциональная экономика: теория и практика / О.С.Сухарев; Ин-т экономики РАН. – М.: Наука, 2008. – 863 с.

52.  Тарушкин А.Б. Институциональная экономика. Учебное пособие. – СПб.: Питер, 2004. – 368 с.

53.  Ташматов Р.Х. Фермер хўжаликларининг институционал асосларини  такомиллаштириш. // Иқтисодий ислоҳотлар амалда: эришилган ютуқлар, муаммолар ва иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболлари: Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 18 йиллигига бағишланган илмий-оммабоп мақолалар тўплами.-  Т.: “Иқтисодиёт”, 2009. – Б. 152-154.

54.  Ташматов Р.Х., Хашимов У. Особенности земельно-имущественных отношений в фермерских хозяйствах Узбекистана:V Международная научно-практическая конференция. Сборник тезисов. Пенза, Пензенский государственный университет архитектуры и строительства, 2009. – С. 194-196

55.  Ходжсон Джеффри. Экономическая теория и институты: Манифест совре­менной институциональной экономической теории / Пер. с англ. – М.: Дело, 2003. –464 с.

56.  Шаститко А.Е. Новая институциональная экономическая теория. – 3-е изд., перераб. и доп. – М.: МГУ, ТЕИС, 2002. – 591 с.

57.  Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир” ҳамда “Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир”номли маърузаларини ўрганиш бўйича ўқув услубий мажмуа. Тузувчилар: Ходиев Б.Ю., Бекмуродов А.Ш., Ғофуров У.В. – Т.: Иқтисодиёт, 2010. – 340 б.

58.  Эванс Фрэнк Ч., Бишоп Дэвид М. Оценка компаний при слияниях и поглощениях: Создание стоимости в частных компаниях / Пер. С англ. – М.: Алыпина Бизнес Букс, 2004. – 332 с.  

59.  Эггертсон Т. Экономическое поведение и институты. –М.: ДЕЛО, 2001. 18-19 б.

60.  On Economic Institutions: Theory and Applications. Alder-shot: Edrdward Elgar, 1995. –c. 19.