МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
«АКТ СОҲАСИДА ИҚТИСОДИЁТ ВА МЕНЕЖМЕНТ» ФАКУЛЬТЕТИ
«АКТ СОҲАСИДА ИҚТИСОДИЁТ» КАФЕДРАСИ
«МОЛИЯДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ»
ФАНИДАН
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ
МАЖМУА
Тошкент-2017
“МОЛИЯДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ”
ТЕКСТ ЛЕКЦИЯЛАРИ
1-мавзу. “Молияда ахборот технологиялари” фанининг мазмуни, предмети ва методи
Жамиятни ахборотлаштириш.Ахборот инфраструктураси
Ахборотлаштириш концепцияси ва унинг вазифалари.
Молиявий иқтисодий инқироз шароитида ахборот коммуникация технологияларини тутган ўрни.
”Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари“фанининг мақсад, вазифалари ва предмети.
Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш, компьютерлаштириш ва замонавий ахборот технологияларини иқтисодиётга тадбиқ қилиш тўғрисидаги қонунлари.
1.Жамиятни ахборотлаштириш.Ахборот инфраструктураси
Ахборотлаштириш - замонавий дунё тараққиётининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланиб, жаҳон фан-техникасининг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт ютуқларини ўзида мужассамлаштиради.
Узлуксиз ахборот билан жамият таъминланиши натижасида ахборотлашган жамият юзага келади. Бу жамиятда барча фуқаролар, иқтисодий объектлар ва давлатнинг ахборотга бўлган эхтиёжини қондириш учун ҳамма шароитлар яратилган бўлади. Меҳнат қилувчиларнинг кўпчилиги ахборот ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш билан банд бўлади ёки бу жараёнларсиз ишлаб чиқариш мажбуриятларини бажара олмайдиган бўлади. Яъни, бундай жамият фуқаролари ахборот маданиятига эга бўладилар. Бу жараён инсон фаолиятининг барча жабҳаларига оид бой билимлар, ишончли ахборотлардан тўлиқ ва ўз вақтида фойдаланишни таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни жойларда тадбиқ этишни англатади. Бу компьютерлар ва ахборот тизимлари, махаллий ва глобал тармоқлар, Интернетнинг умумжаҳон тармоғи, мультимедиа технологиялари ва хакозоларни ўз ичига олади.
Ахборот инфраструктураси - ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва кишиларга етказиш шарт-шароитларни ривожлантириш имконини берувчи воситалар мажмуасидир. У ўз ичига қуйидагиларни олади: маълумотларнинг давлат миқёсидаги ва маҳаллий манбалар тизими ва алоқа тизими.
Маълумотларнинг давлат миқёсидаги ва маҳаллий манбалар тизими компьютер ва ахборот коммуникация воситалари ёрдамида турли туман ахборотларни автоматлаштирилган тарзда ишлаб чиқади. У ахборот-ҳисоблаш марказларининг минтақавий тармоқлари, иқтисодий объектлар, корхоналар, бирлашмалар ва уларнинг бўлинмалари инфраструктураларини, ҳамда АИЖларини ўз ичига олади.
Алоқа тизими - бу электрон почта, телекс, видеотекс, телефакс ,алоқа воситалари ва ҳисоблаш техникасининг бир-бирига муштарак бўлиб кетиши ва бошқалар. Булар тараққий эта бориб, маълумотлар билан таъминлашнинг умумдавлат ягона тизимига айланади.
2Ахборотлаштириш концепцияси ва унинг вазифалари.
1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Қарори билан Фан ва Техника Давлат қўмитаси қошида Ахборотлаштириш бўйича бош Бошқарма тузилди
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 2 декабрдаги фармойиши билан Ўзбекистон Республикасини Ахборотлаштириш концепцияси маъқулланди. Ушбу концепцияда ахборотлаштириш жамият тараққиётининг объектив жараёни эканлиги кўрсатиб ўтилди. Ахборотлаштириш концепцияси 3 та асосий мақсадга йўналтирилган:
Замонавий ахборот технологияларини ривожлантириш, давлатнинг барча субъектлари учун ахборот хизматларини кенгайтириш.
Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларда ахборот тизимлари шаклланишига кўмаклашиш.
Мамлакатни жаҳон ахборот тизимлари ва тармоқларига улаш.
3. Молиявий иқтисодий инқироз шароитида ахборот коммуникация технологияларини тутган ўрни.
Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларида юқори натижаларга эришиши, жаҳон иқтисодий тизимида тўлақонли шериклик ўрнини эгаллай бориши, инсон фаолиятининг барча жабҳаларида замонавий ахборот технологияларидан юқори даражада фойдаланиш кўламлари қандай бўлишига ҳамда бу технологиялар ижтимоий меҳнат самарадорлигини ошишида қандай роль ўйнашига боғлиқ. Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганларидек: “Биз тезкор техникавий тараққиёт, шиддат билан ривожланаётган ва мунтазам янгиланаётган замонавий юқори технологиялар, ахборот – компьютер тизимлари асосида яшаётганимизни унутмаслигимиз керак.”[?].
Демак, иқтисодий мутахасисликлар бўйича таълим олаётган талабаларни давр талабига жавоб бера оладиган етук мутаҳассис, комил инсон бўлиб тарбияланишларида, уларга «Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари ва тизимлари» (ИАТ ва Т) фанини ўқитиш – давр талабидир
4”Молияда ахборот тизимлари ва технологиялари“фанининг мазмуни, предмети ва методы.
Мазкур фаннинг мақсади – талабаларга ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантириш, иқтисодиёт ва жамият хаётининг барча соҳаларида замонавий ахборот технологияларини қўллашни назарий ҳамда амалий асосларини ўргатишдан иборат. Ушбу мақсаддан келиб чиққан ҳолда мазкур фаннинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
· ахборот, ахборот технологияси, ахборот тизими ва уларнинг тузилиши, туркумланишини ўрганиш;
· ахборот технологиясини яратиш тамойилларини аниқлаш;
· ахборот технологиясини ривожланиш босқичларини белгилаш;
· ахборот тизимлари эволюциясини белгилаш;
· ахборот технологиясини концептуал ва функционал модели билан танишиш;
· компьютер техникаси ва телекоммуникация воситаларидан ташкилий, иқтисодий соҳадаги масалаларни ечишда фойдаланиш;
· ахборот тизимларини дастурий, техник таъминотларини ўрганиш ва миллий иқтисодиётнинг турли соҳаларига қўллаш;
· жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш;
· фуқороларнинг ахборотга ортиб бораётган талаб-эҳтиёжларини янада тўллароқ қондириш ва ҳ.к.
Ўқув курсининг предмети бўлиб, ахборот технологияларини жорий қилиш усуллари, техник ва дастурий воситаларнинг назарий асослари ва уларни тегишли соҳаларда тадбиқ қилиш усуллари ҳисобланади.
Демак, ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантириш шу куннинг энг долзарб вазифалардан бири бўлиб, жамият тарақиётининг асосий омили ҳисобланади. Ахборотлашган жамиятга ўтиш жараёни бугун барча ривожланган мамлакатларни қамраб олди.
5.Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш, компьютерлаштириш ва замонавий ахборот технологияларини иқтисодиётга тадбиқ қилиш тўғрисидаги қонунлари.
Концепциянинг асосий қоидалари, вазифалари ҳисобга олинган ҳолда «Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш дастури» ишлаб чиқилди. Дастур 3 қисмдан иборат:
Миллий ахборот-ҳисоблаш тармоғини тузиш.
ЭҲМни математик ва дастурий таъминлаш.
Шахсий компьютер билан таъминлаш.
2002 йил 6 июнда «Компьютерлаштиришни янада ривожантириш ва ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ахборотлаштиришнинг миллий тизмлари барпо этилишини, иқтисодиётга ва жамиятнинг ҳар бир аъзоси ҳаётига компьютер техникаси ва ахборот технологиялари оммавий жорий этилиши учун шарт – шароитларни таъминлайди, жаҳон бозорида мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлилигини оширади.
2004 йил февралда «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонунлар қабул қилинди. «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг мақсади ахборотлаштириш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонуннинг мақсади эса, электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2004 йил 29 апрелда “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Электрон ҳужжат айланишида электрон ҳужжатларни муҳофаза қилиш, электрон ҳужжат айланишининг иштирокчиларига ёки бошқа юридик ва жисмоний шахсларга зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
2005 йил 2 июнда Ўзбекистон Республиеаси Президентининг “Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Ушбу Қарорни қабул қилишдан мақсад кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни бажариш, республикамиз иқтисодиёти ва ижтимоий соҳалари учун замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали мутаҳассислар тайёрлаш, шунингдек, замонавий компьютер ва ахборот технологиялари соҳасида мутаҳассислар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари учун олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш ва уларнинг сифатини ошириш ҳисобланади.
Кўрсатиб ўтилган чора-тадбирлар мамлакат иқтисодиёти самарадорлигини ўсишида телекоммуникациялар, Компьютер ва ахборот–технологияларининг фаол роли ошишини, одамларнинг фаолият ва турмуши техник қурилмалар ва хизматларнинг энг замонавий турлари билан жихозланишини таъминлаш, республиканинг жаҳон жараёнларига муваффақиятли интеграциялашуви имконини беради.
Бу борада «Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари ва тизимлари ” фанини ўқитиш катта аҳамият касб этади.
2-мавзу. АКТ корхоналарининг молиявий стратегияси ва тактикаси
Молиявий режалаштиришнинг икки тури бўлиши мумкин:
· стратегик молиявий режалаштириш;
· жорий молиявий режалаштириш.
Стратегик молиявий режалаштириш ўз ифодасини стратегик молиявий режаларда топадики, у ташқи ва ички муҳитда ўзгараёт-ган хўжалик юритиш субъекти молиявий тараққиётининг кўп ва-риантли башоратидан иборат.
Стратегик молиявий режа, ҳеч бўлмаганда, қуйидаги савол-ларга аниқ жавоб бермоғи лозим:
· хўжалик юритувчи субъект учун талаб қилинадиган капи-талнинг ўлчами қандай, у қайси манбалар ҳисобидан ва қандай муддатларда жалб қилинади?
· бу капиталдан қандай қилиб фойдаланилади?
· ўз кучига ишонган ҳолда хўжалик юритувчи субъект ривож-ланиши мумкинми? Агар йўқ бўлса, молиявий ресурсларни жалб қилишнинг манбалари қандай?
· хўжалик юритувчи субъект пул маблағлари тушуми, ишлаб чиқаришнинг рентабеллиги ва инвестициялар даромадлигининг қандай даражаларига чиқиши мумкин ва қай муддатларда?
Ўз навбатида, жорий молиявий режалаштиришнинг асосий функциялари қуйидагилардан иборат:
· ишлаб чиқариш, инвестицион, маркетинг, илмий-лойиҳавий ва қидирув фаолиятларини ҳамда социал лойиҳаларни амалга оши-риш учун зарур бўлган молиявий ресурсларнинг ҳажми ва уларнинг манбаларини аниқлаш;
· маҳсулотни (ишни, хизматни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш таннархини режалаштириш;
· пул оқимларини режалаштириш;
· бутун хўжалик юритувчи субъект доирасида фойдани режа-лаштириш (башоратлаш);
· инвестицияларнинг даромадлилигини режалаштириш.
Молиявий режалаштириш мамлакат миллий хўжалигини ре-жалаштиришнинг таркибий қисми бўлиб, социал-иқтисодий ривож-ланиш режасининг кўрсаткичларига таянади, молия тизими барча органларининг фаолиятларини мувофиқлаштиришга (координация қилишга) йўналтирилади. Молия тизими алоҳида бўғинларининг нисбий мустақиллиги қуйидагиларни ўзида акс эттирувчи молия-вий режаларнинг ишлаб чиқилиши зарурлигини белгилаб беради:
· пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш шакллари ва методларининг ўзига хослиги;
· молиявий ресурсларни тармоқлар ва ҳудудлар бўйича қайта тақсимлаш.
Молиявий режалаштиришнинг бош объекти режада ўзининг миқдорий ифодасини оладиган молиянинг бўғинлари (молиявий муносабатлар) ҳисобланади. Конкрет пул фондлари маблағлари-нинг ҳаракати ягона тизимга бирлаштирилган тегишли молиявий режаларда ифодаланади ва мустаҳкамланади.
Молиявий режалар тизимининг марказини бюджет режаси эгаллайдики, унда бюджет фондининг ҳаракати, даромадлар ва ха-ражатларни шакллантириш ва улардан фойдаланишнинг шакллари ва методлари, даромад ва харажатларнинг таркибий тузилиши ва тузилмаси ўзининг миқдорий ифодасини топади.
Нобюджет фондларнинг ҳаракати, мос равишда, Пенсия фон-ди, Социал суғурта фонди, Мажбурий тиббиёт суғуртаси фонди, Йўл фонди, Аҳоли бандлиги давлат фонди кабиларнинг молиявий режаларида, уларнинг даромадлари ва харажатларида ўз акс этти-рилади. Уларнинг даромадлар қисмида юридик ва жисмоний шахс-ларнинг мажбурий ва ихтиёрий бадаллари ифодаланади. Суғурта бадалларининг миқдори меҳнат ҳақига нисбатан фоизларда ўрнати-лади. Нобюджет фондларга қисман бюджет маблағлари тушиши, маблағлар етишмаганда нобюджет фондлари бир-бирларидан қарз-га маблағлар олиши мумкин. Шундай қилиб, нобюджет фондлари бир-бири ва бюджет фонди билан чамбарчас боғлиқ.
Суғурта фонди бутун жамият, алоҳида минтақалар, ҳудудлар ва фуқаролар масштабидаги йўқотмаларни тиклаш учун керак бўлади. Барча ҳўжалик юритувчи субъектларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олиш учун суғурта фонди ҳам режали тарзда шаклланти-рилади ва ундан фойдаланилади. Бу ердаги молиявий режанинг да-ромадлар қисмида корхона, ташкилот ва алоҳида фуқароларнинг бадаллари, бошқа фондлардан (бюджет йўналишидаги) маблағлар-нинг тушиши, харажатлар қисмида эса табиий офатлардан кўрил-ган зарарларни қоплаш, суғурталанганларга суғурта тўланмалари суммасини тўлаш кабилар акс эттирилади. Суғурта фондини шакл-лантириш ва ундан фойдаланишнинг режаси маблағларнинг янада самаралироқ фойдаланилишига имкон беради.
Молиявий режалаштиришнинг умумдавлат ва ҳудудий дара-жаларига истиқболдаги молиявий режалар, молиявий баланслар, шунингдек, аҳоли даромадлари ва харажатлари ҳаракатининг ба-лансини ишлаб чиқиш ва амалга оширишлар киради.
Молиявий кўрсаткичларнинг ҳам истиқболли ҳам режали ҳисоб-китоблари турли хил усуллардан фойдаланишни тақозо этади: шулардан энг муҳимларига қуйидагилар киради: экстраполяция усули, норматив (меъёрий), математик моделлаштириш, таққослаш усуллари киради.
Экстраполяция усули молиявий кўрсаткичларнинг динамикасини намоён қилишда, уларни аниқлаш, ҳисоб-китобларда кўрсаткичларнинг жорий давридагилардан фойдаланади.
Норматив (меъёрий) усул ўрнатилган иқтисодий норма ва нормативлардан фойдаланишни талаб этади.
Математик моделлаштириш усули реал иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни бошқаришда турли молиявий моделларни тузишдан иборатдир.
Таққослаш усули илмий-техник, иқтисодий, маданий ва бошқа омилларнинг жаҳон масштабидаги ривожланиш тизими билан ўзаро таққослашдан иборатдир.
Молиявий режалар молия тизимининг барча бўғинларини ўз ичига олади ва шу билан биргаликда молиявий режанинг шакли, унинг кўрсаткичлари таркиби молиявий тизимининг мос звеносидаги мазмунини акс эттиради. Шундай қилиб, тижорат фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар, даромадлар ва харажатлар балансини тузадилар; нотижорат фаолияти билан шуғулланувчи муассасалар эса – сметаларни тузадилар; жамоа хўжаликлар, ширкатлар умумжамоа бирлашмалар ва суғурта компаниялари молиявий режалар; давлат хукумати органлари эса – турли хил даражадаги бюджетларни тузадилар.
Молиявий режалаштиришнинг конкрет масалалари молиявий сиёсат орқали аниқланади. Бу аниқлаш орқали режадаги топшириқларни бажариш учун керакли бўлган пул маблағларининг ҳажми ва уларнинг манбалари, даромадларнинг ўсиш ҳажми резервларининг намоён бўлиши, харажатлардаги иқтисодни; марказлашган ва марказлашмаган фондлар ўртасида маблағларни тақсимлашда самарали ва энг қулай мутаносибликни ўрнатишни; ва бошқаларни кўриш мумкин.
Молиявий режаларни амалга оширишда замоновий АКт воситалари ва усуллари кенг қўлланилади.
3-мавзу. Корхоналарда молиявий режалаштиришда АКТдан фойдаланиш концепциялари
1. Молиявий режалаштириш ҳақида тушунча
2. Молиявий режалаштиришнинг мақсад ва вазифалари
3. Молиявий режалар
Молиявий режалаштириш –бошқаришинг таркибий қисми бўлиб, давлат пул маблағларни ташкил этиш, тақсимлаш, қайта тақсимлаш ва ишлатиш жараёнларини режали бошқаришдир.
Молиявий режалаштириш халқ хўжалигини режалаштириш каби, иқтисодиётнинг пропорционал ва балансли равишда ривожланиши, бирламчи халқ хўжалиги комплексининг ҳамма бўғинларидаги фаолиятларни координациялаш, ижтимоий ишлаб чиқаришда юксак суръатларни таъминлаш ва халқнинг моддий фаровонлигининг тўхтовсиз ўсиб боришини таъминлашга йўналтирилган.
АКТ корхоналарида молиявий режалаштиришни асосий объекти – молиявий ресурслардир. Улар жами ижтимоий маҳсулотнинг ва миллий даромаднинг манбаи бўлиб, уларнинг таркибига халқ хўжалигининг пул жамғармалари, амортизация ажратмалари, ташқи иқтисодий алоқалардан тушадиган тушумлар ва аҳолидан тушадиган даромадлар киради.Молиявий ресурсларнинг ташкил топиши, тақсимланиши ва ишлатилиши кредит маблағларнинг харакати билан, ишлаш доираси бир-биридан ажралишига қарамай (баъзан улар бир-бирини тўлдира олади ва ҳаттоки пул маблағларини бир-бири билан алмаштира олади), ўзаро боғланган. Шунинг учун халк хўжалик томонидан қараб чиқилганда молиявий режалаштириш ўз ичига кредитни режалаштиришни ҳам олади.
Молиявий режалаштиришнинг асосий мақсади бўлиб – молиявий ресурслар ҳажмининг ўсиши ва уларга бўлган эҳтиёжлар кўпайишининг мослигини таъминлаш; ресурсларни ташкил топиши манбаларни кўпайишини мослигини таъминлаш; ресурсларни ташкил топиш манбаларни ва шу манбаларни сарфлашда конкрет йўналишларини аниқлаш; ҳалқ хўжалик соҳалари ва регионлар орасида уларнинг тақсимланишини оптимал ва пропорционал равишда белгилаш майдонга чиқади.
“Режалаштириш” тушунчасининг маъно-мазмунини янада умумийроқ бўлган ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг объектив зарурлиги ва имкониятини анг-латувчи “режалилик” орқали аниқлаш мумкин. Ҳақиқатан ҳам, ре-жалаштириш амалиётда режалиликни амалга оширишни, яъни ба-ланслилик ва пропорционалликка эришиш бўйича онгли фаолият-ни билдиради. Шу маънода, молиявий ресурсларнинг баланслили-гини ва пропорционаллигини таъминлашга қаратилган фаолиятга молиявий режалаштириш дейилади.
Бунда баланслилик давлатнинг ихтиёрида бўлган молиявий ресурслар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ихтиёрида қолган даромадлар ўртасидаги оптимал нисбатни билдиради. Пропорцио-наллик эса корхоналар, хўжалик тармоқлари, минтақалар ва давлат субъектлари бўйича даромадларнинг солиқ тўлангунча ва солиқ тў-лангандан кейинги миқдорлари ўртасидаги оқилона нисбатдан ибо-рат. Ана шу нисбатни кўпайтириш ёки камайтириш орқали давлат уларнинг ривожланишини рағбатлантириш ёки чеклаб қўйиши мумкин.
Умумий ва оддий кўринишда, молиявий режалаштириш де-йилганда молиявий режаларни тузиш ва амалга ошириш жараёни назарда тутилади. Молиявий режани, худди уни ишлаб чиқиш, яра-тиш ёки тузиш жараёни каби молиявий кўрсаткичларни ижодий таҳлил қилиш, умумлаштириш ва ўзаро боғлаш тизими сифатида қараш керак. Амалиётда тез-тез фойдаланиладиган режалаштириш маълумотларини, масалан, корхона фаолиятининг шаклий модели-ни ишлаб чиқиш ва шу асосда молиявий кўрсаткичларнинг режали тизимини аниқлашни, молиявий режалаштиришнинг ишчи схемаси сифатида қараш мумкин. Шуни назарда тутиш керакки, молиявий режалаштириш жараёнида у ёки бу субъект фаолият кўрсатиши мо-лиявий таъминланишининг ҳаётийлигини оширувчи ношаклий омиллар инобатга олиниши керак.
“Молиявий режалаштириш” тушунчаси ўз ичига қуйидаги-ларни олади:
· тараққиётнинг асосий тенденцияларини аниқлаш ва молия-вий таҳлил қилиш;
· жалб қилинган маблағлар ва вақтинча бўш турган маблағлар-ни жойлаштириш менежменти;
· фирма ичидаги молиявий натижалар ва пулларни режалаш-тириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш технологияси;
· инвестицион менежмент;
· капиталлар менежменти;
· фаолиятнинг бошқа кўринишлари (траст, факторинг, лизинг ва бошқалар).
Қуйидагилар молиявий режалаштиришнинг асосий вазифала-ри ҳисобланади:
· ишлаб чиқариш, инвестицион ва молиявий фаолиятларни ке-ракли бўлган молиявий ресурслар билан таъминлаш;
· пул маблағларидан иқтисод қилиб, тежаб-тергаб фойдала-ниш ҳисобидан корхонанинг фойдасини ошириш бўйича ички ре-зервларни қидириб топиш;
· капитални самарали жойлаштириш йўлларини аниқлаш, ун-дан оқилона ва самарали фойдаланишни баҳолаш;
· контрагентлар билан оптимал молиявий муносабатларни ўр-натиш;
· корхонанинг молиявий аҳволи, тўловга қобиллиги ва кре-дитга лаёқатлилиги устидан назорат ўрнатиш.
Молиявий режалаштиришнинг конкрет масалалари молиявий сиёсат орқали аниқланади. Бу аниқлаш орқали режадаги топшириқларни бажариш учун керакли бўлган пул маблағларининг ҳажми ва уларнинг манбалари, даромадларнинг ўсиш ҳажми резервларининг намоён бўлиши, харажатлардаги иқтисодни; марказлашган ва марказлашмаган фондлар ўртасида маблағларни тақсимлашда самарали ва энг қулай мутаносибликни ўрнатишни; ва бошқаларни кўриш мумкин.
Тизим: асосий тушунча ва таърифлар.Тизим, деганда улар орасидаги ва уларнинг хусусиятлари ўртасидаги алоқалар мажмуига эга бўлган, яъни бир-бирига чамбарчас боғланган қисмлардан иборат бутун бир объектлар мажмуаси тушунилади.
«Тизим»ни аниқлашга қуйидаги атамалар киради: «объектлар», «алоқалар», «хусусиятлар».
Объектлар – тизимнинг бир бўлаги ёки компонентлари бўлиб, жисмоний, математик ўзгарувчан тенгламалар, қоида ва қонунлар, технологик жараёнлар, ахборот жараёнлари, ишлаб чиқариш бўлинмалари каби кўплаб чекланмаган қисмларга эга.
Хусусиятлар – бу объектнинг сифатини ифодаловчи параметрлардир. Хусусият тизимнинг маълум бир ўлчамга эга объектларини битталаб миқдорий жиҳатдан баён этиш имконини беради. Объектларнинг хусусиятлари тизим ҳаракати натижасида ўзгариши мумкин.
Алоқалар объектлар ва уларнинг хусусиятларини тизим жараёнида ягона яхлитликка бирлаштиради. Бунда барча тизим элементларининг кенжа тизимлари ва тизимлар ўртасида алоқа бўлиши назарда тутилади.
Тизимлар таркиби ҳамда асосий мақсадларига кўра фарқланади.
Тизимнинг асосий хусусиятларига:
Ташкилий мураккаблик тизимнинг асосий хусусияти саналади ва у элементлар ўртасидаги ўзаро алоқалар (ўзаро ҳаракатлар) миқдори билан аниқланади. Элементлар ўртасидаги чатишиб, қўшилиб кетган ўзаро алоқалар шундай тузилганки, у бирорта параметр алоқасининг ўзгаришига олиб келади.
Мақсадга қаратилганлик. Тизим умумий хусусиятга эга, яъни у умумий мақсадга эришишга ҳаракат қилишга қаратилган. Тизимнинг мақсадга йўналтирганлигини ифодаловчи барча элементлар учун умумий бўлган ўзаро алоқаларнинг мақсадли қоидалари мақсаднинг мавжудлигини белгилайди.
Тизимнинг таркиблашганлиги – бу тизимнинг алоҳида элементлари ва уларнинг ташқи муҳит билан ўзаро ҳаракати ўртасидаги ички алоқаларнинг доимий таркибидир. Тизим таркиби – унинг фаолияти самарадорлигини кўп жиҳатдан белгиловчи муҳим тавсифлардан бири саналади.
Тизимнинг бўлиниши – бу унинг мақсадлар ва вазифаларга жавоб берувчи маълум белгилар бўйича ажратилган элементлар ёки бир қатор кенжа тизимлардан тузилганлигини англатади. Кенжа тизимлар бундай ажратилишнинг асосини ташкил этиб, бунда элементлар ўртасидаги алоқалар кўпроқ, кенжа тизимлар ўртасида эса камроқ бўлади.
Тизим тушунчаси шу маънода нисбийки, тизим элементининг ўзи ҳам мураккаб тизим бўлиши мумкин. Бирор белги бўйича ажратилган тизим ўзига нисбатан юқори даражадаги тизим элементи бўлиши мумкин.
Тизимлар таснифи. Тизимларни қиёслаш ва фарқлаш, уларнинг бир-бирига ўхшашлари ва фарқлиларини ажратиш орқали таснифлаш амалга оширилади.
Таснифлаш – бу фақат борлиқ модели ва уни турли белгилар яъни, кириш ва чиқиш жараёнларининг баёни, уларнинг келиб чиқиши, бошқарув тури, бошқарувнинг ресурслари билан таъминланганлиги ва ҳакозо бўйича амалга ошириш мумкин.
Сунъий тизимлар – бу инсон томонидан яратилган тизимлардир.
Табиий тизимлар бу табиатда ёки жамиятда инсон иштирокисиз юзага келган тизимлар.
Аралаш тизимлар таъбий ва сунъий тизимларни ўз ичига олади.
Эргономик тизимлар – бу, «машина – инсон - оператор» мажмуи.
Биотехник тизимлар – тирик организмлар ва техник қурилмалар кирадиган тизимлардир.
Ташкилий тизимлар – бу, зарурий воситалар билан жиҳозланган кишилар жамоасидан ташкил топган тизимлар саналади.
Ташкилий тизим: автоматлаштирилган ва автоматлаштирилмаган.
Ташкилий тизим – бошқариш, шунингдек, ташкилий тузилма, мақсадлар, бошқариш самарадорлиги ва ходимларни рағбатлантириш қоидалари мезонлари учун фойдаланадиган, ходимларнинг юриш-туриши ва техник воситаларнинг ишлатилиш тартибини белгиловчи қоидалар йиғиндисидир.
Ташкилий тизимлар ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланувчи кишилар жамоасининг ишлаб чиқариш фаолиятини бошқариш учун мўлжалланган.
Ташкилий тизимлар автоматлаштирилган ёки автоматлаштирилмаган бўлиши мумкин.
Ташкилий тизимлар бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Дастлабки ўзига хослиги шуки, тизимнинг асосий элементи мураккаб, фаол тизим бўлган инсондир. Инсон юриш-туриши, хулқи жиҳатларининг амалий талабларини баён этувчи норасмий моделларини тузиш жуда мураккаб, баъзан эса иложи йўқ. Айни пайтда инсон ташкилий тизимларда қарор қабул килувчи шахс (ҚҚШ) ҳисобланади.
Ташкилий тизимларнинг иккинчи ўзига хослиги – кўп мақсадли ишлаш хусусиятидир. Ушбу тизимлар фаолиятининг самарадорлиги умуман олганда ҳам унинг кичик тизим ва элементларини ташкил этувчиларига кўра кўплаб миқдордаги техник, иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар билан белгиланади. Самарадорликни баҳолашнинг кўпқирралиги кўпгина ўзаро боғлиқ жиҳатлар бўйича бошқаришни ташкил этиш заруриятига олиб келади. Бунда тизимнинг бошқа элементлари билан моддий ва ахборот жиҳатдан ўзаро таъсирини ташкил этиш талаб этилади.
Учинчи ўзига хослик – ташкилий тизимларнинг узлуксиз ривожланишини ўз ичига олади, у янги эҳтиёжлар пайдо бўлиши, бу эҳтиёжларни ташқи ва ички шарт-шароит ҳамда ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда қондириш йўлларини такомиллаштиришдан иборат. Оқибатда, объектлар тармоқлари доимий ўзгаради, унинг элементлари ўртасида янги алоқалар пайдо бўлади. Шунингдек, ҳам алоҳида объект, ҳам умуман тизим сифатида бошқариш тизими ўзгаради.
Ахборот тизимларини ишлаб чиқишдан мақсад . Ахборот тизимлари ахборот ва ахборот технологиялари каби жамият пайдо бўлган вақтдан буён мавжуд, чунки унинг ҳар қандай ривожланиш босқичида бошқарувга эҳтиёж бўлади. Бошқарув учун эса тизимлаштирилган, олдиндан тайёрланган ахборот талаб қилинади.
Ахборот тизими тегишли иқтисодий объектлар (объектлар)да фаолият кўрсатувчи ва турлича тузилувчи ахборотлар мажмуи унинг ахборот тизимини ташкил этади.
Ахборот тизимларининг асосий вазифаси – барча ресурсларни самарали бошқариш учун иқтисодий объектларга керакли бўлган ахборотларни ишлаб чиқиш, иқтисодий объектни бошқариш учун ахборот ва техникавий муҳитни яратишдан иборат.
4- мавзу. АКТ корхоналари молиявий ресурслариниг турлари ва АКТ асосида молиявий назоратни амалга ошириш.
Иқтисодий обектни бошқаришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг концептуал ва функционал модели.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг таъминотчалари
Автомалаштирилган ахборот тизимининг ҳаётий цикли
1.Иқтисодий объектни бошқаришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими – иқтисодий объектнинг мақсадидан келиб чиқадиган талабларга мувофиқ ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, тақсимлаш, тақдим этиш учун мўлжалланган стандарт процедуралар, ходимлар, дастурий воситалар, асбоб-ускуна, маълумотларнинг ўзаро боғланган мажмуидир.
Мазкур тизим биргаликда ҳаракат қилувчи компьютерлар ва телекоммуникациялар, компьютер ахборот маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган.
2.Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг концептуал ва функционал модели. Автоматлаштирилган ахборот тизимлари икки қисмдан ташкил топади: таъминловчи ва функционал қисм. Таъминловчи қисм ахборот, техник, математик, дастурий, ташкилий, хуқуқий, лингвистик, эргономик, технологик таъминотларга бўлинади. Ахборот тизимининг функционал қисми ахборот тизимининг вазифа ва топшириқлари бажарилишини таъминлайди.
ААТнинг концептуал модели. Ахборот тизими фойдаланувчиларнинг талабига мувофиқ ахборотларни йиғиш, қайд этиш, узатиш, сақлаш, тўплаш, қайта ишлаш, тайёрлаш ва тақдим этишга мўлжалланган. Концептуал нуқтаи назардан қараганда, ахборот тизими – бу операцияни бажарувчи тизим ва бошқарувчи тизим ўртасидаги воситачи саналади
Ахборот технологияси ахборот тизими ичидаги технология саналади. Ахборот тизими тизимдаги маълумотлар, ахборотлар билан операцияни амалга оширади. Ахборот тегишли муаммога қаратилган бўлиб қарорлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ахборот ҳал этилиши лозим бўлган вазифага мувофиқ ва ушбу вазифани ҳал этувчи ходимнинг қобилиятига мувофиқ қайта ишланади.
Ахборот тизимининг функционал модели.Ахборот тизимининг функционал моделини қуйидагича тасаввур этиш мумкин
1 - ахборотни ташкил этиш, сақлаш ва тақдим этиш тизими;
2 - ахборотни киритиш, янгилаш ва тузатиш тизими;
3 - ахборотни истеъмол қилиш тизими
Ахборот тизимининг соҳаси ахборот объектлари мажмуидан иборат ахборот маконини ифодалайди. Умуман олганда ахборот макони бир хилда эмас, чунки унда ахборотнинг юзага келиши, ташкил этилиши ва жойлаштирилиши жиҳатидан фарқланувчи ахборот объектларини ўзида сақлайди.
Тизим орқали барча ахборотларнинг юзага келишини қуйидаги асосий процедураларга ажратиш мумкин: сақлаш, қидириш, қайта ишлаш, киритиш ва чиқариш. Биринчи учтаси ички босқич саналади, тўртинчи ва бешинчилари эса мазкур тизим билан ахборот манбаи ва ташқи муҳит ўртасидаги алоқани таъминлайди.
Ахборот муҳити ўзаро боғланган учта таркибий қисмни ўз ичига олади. Булар: фойдаланувчининг ахборот тузилмаси, ахборот технологияси, бошқарувнинг иштирок этувчи объектлари
Ахборот технологиялари фойдаланувчиларни зарур технологиялар билан таъминлаш воситаси саналади.
Ахборот инфратузилмаси доирасида ахборот технологиялари фойдаланувчилари ҳам ўзаро ҳаракатланувчи ўзига хос муҳит сифатида кўриб чиқилади.
Ахборот тизимининг намунавий таркиби. Автоматлаштирилган ахборот тизимига қуйидагилар киради: одам(ходим), техник воситалар ва дастурий таъминот. Улар биргаликда бошқарув усуллари учун маълумотларни қайта ишлайди
3.Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг таъминотчалари
Автоматлаштирилган ахборот тизими таъминловчи ва функционал қисмларга эга
Таъминловчи қисм қуйидаги таъминотчалардан иборат.
Ташкилий таъминот.
Ахборот таъминоти.
Математик ва дастурий таъминот.
Технологик таъминот.
Лингвистик таъминот.
Эргономик таъминот.
Хуқуқий таъминот.
Техник таъминот.
Мутахассислик таъминотидан иборат бўлади
Ахборот таъминоти – иқтисодий объектда айланиб юрувчи ахборотларни ташкил этиш шакли, жойлаштирилиш ҳажми (ахборотни таснифлаш ва кодлаштириш, ҳужжатларни унифициялаштириш тизими, ахборот оқимларининг ягона тизими) бўйича лойиҳа қарорларининг шунингдек маълумотлар базаси тузилиш услубининг мажмуидир.
У кўрсаткичларни, маълумотномаларни ахборотни таснифловчи ҳужжатларнинг унификациялашган тизимини, ташувчи воситалардаги ахборотларни ўз ичига олади.
Техник таъминот. Техник таъминот – ахборот тизими иши учун мўлжалланган техник воситалар комплекси, шунингдек, ушбу воситалар ва технологик жараёнларга тегишли ҳужжатлардир.
Математик таъминот. Математик таъминот – ахборот тизимида вазифаларни ҳал этишда фойдаланиладиган ахборотларни қайта ишлаш алгоритми, моделлари, математик услублари мажмуи.
Дастурий таъминот – бу ахборот тизимининг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун дастурлар мажмуи, шунингдек техник воситалар комплексининг меъёрида ишлаб туриши демакдир.
Дастурий таълимот таркибига умумий тизими ва махсус дастурли маҳсулотлар, шунингдек техник ҳужжатлар, жумладан: операцион тизимлар, дастурлаш, тизими, дастурчининг асбоб-ускуна воситаси, тест ва ташҳис дастурлари, телекоммуникациянинг дастурий воситаси, ахборотни ҳимоялаш, функционал дастурий таъминот (автоматлаштирилган иш жойлари, маълумотлар базаларини бошқариш тизими ва ҳоказо).
Ташкилий таъминот – ахборот тизимини ишга тушириш ва ишлатиш жараёнида ахборот тизими ходимларининг техник воситалар билан ва ўзаро таъсирини белгиловчи методлар, воситалар ва ҳужжатлар мажмуидир.
Эргономик таъминот (шароит) – иш жойларига, ахборот моделларига, ходимнинг иш фаолиятига нисбатан турли эргономик талаблардан иборат ҳужжатлар, уларни амалга ошириш усуллари тўпламидир.
Мақсад – ходим ишининг юқори самарадорлигини таъминлаш.
Хуқуқий таъминот. – ахборот тизимининг хуқуқий мақоми ва уни ишга туширишни белгиловчи хуқуқий меъёрлар мажмуидир. Ахборотни олиш қайта ўзгартириш ва фойдаланиш тартиби белгилаб қўйилади. Хуқуқий таъминотнинг асосий мақсади қонунчиликни мустаҳкамлаш саналади. Хуқуқий таъминот таркибига қонунлар, фармойиш, ҳукумат органлари қарорлари, буйруқлари, йўриқномалари ва вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳукумат органларининг бошқа меъёрий ҳужжатлари киради.
Лингивинистик таъминот – ахборот тизими ходимлари ва техник, дастурий ва ахборот таъминоти ходимларининг мулоқот тили мажмуи (тил воситаси), шунингдек, ахборот тизимида фойдаланиладиган атамалар мажмуи.
Ахборот тизимининг таъминловчи қисм таркиби ва мазмуни турли объектлар учун бир хилда бўлади
Ахборот тизимининг функционал қисми - ахборот тизимининг вазифа ва топшириқлари бажарилишини таъминлайди.Шуни қайд этиш лозимки, автоматлаштирилган ахборот тизимининг функционал қисми таркиби ва мазмуни маълум бир объектга боғлиқ..Масалан савдо билан шуғулланувчи корхонанинг функционал қисми таркиби қуйидаги масалалардан иборат бўлади
Товар айланишини бошқариш.
Товар харакатини бошқариш.
Талаб ва таклифни бошқариш.
Бухгалтерия хисоби.
Иш хақи ва мехнатни бошқариш.
Моддий техника таъминотини бошқариш.
Капитал қурилишини бошқариш.
Мутахассисларни бошқариш ва бошқалар.
4.Автомалаштирилган ахборот тизимининг ҳаётий цикли. Автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш, ривожлантириш моҳияти вақтга нисбатан «ҳаётий цикл» каби иқтисодий категорияни акс эттиради. Яъни, унинг яратилиши то ундан фойдаланишни тўхтатишгача бўлган оралиқдаги ҳаёт циклини англатади. ААТ нинг ҳаёт циклида қуйидаги босқичлар ажралиб туради:
1. Лойиҳа олди босқичи (режалаштириш ва талаблар таҳлилий-тизимли таҳлил). Мавжуд бошқарув тизимини, биринчи галда ахборот тизимини тадқиқ ва таҳлил этиш, яратиладиган ААТ га нисбатан қўйиладиган талабларни белгилаш, техник-иқтисодий асос (ТИА) ва техник вазифаларни ААТ ишлаб чиқишда расмийлаштириш.
2. Техник лойиҳалаштириш (мантиқий лойиҳалаштириш). Таърифланган талабларга мувофиқ автоматлаштириладиган функциялар таркибини (функционал архитектура) ва таъминловчи кенжа тизим таркибини (тизимли архитектура) ишлаб чиқиш, ААТ нинг техник лойиҳасини расмийлаштириш.
3. Қўлланма лойиҳалаштириш (жисмоний лойиҳалаштириш). Дастурларни ишлаб чиқиш ва тизим, маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнини ишлаб чиқиш, ходимлар учун қўлланма йўриқномаларни яратиш, қўлланма лойиҳани расмийлаштириш.
4. Тадбиқ этиш (тестлаш, тажриба эксплуатацияси). ААТ кенжа тизимларини комплекс тузатиш, ходимни ўқитиш, ААТ ни босқичма-босқич жорий этиш, эксплуатацияга топшириш.
5. Эксплуатация (кузатиб қўйиш, модернизациялаштириш). Кундалик эксплуатация, дастурий ва техник воситалар, шунингдек бутун лойиҳани кузатиб бориш, ААТ нинг иши тўғрисида статистик маълумотлар йиғиш, хато ва камчиликларни тўғрилаш, ААТни модернизациялашга нисбатан талабларни расмийлаштириш ва уни бажариш.
Ахборот тизимининг ҳаётий цикли интератив мазмун касб этади: ҳаётий циклнинг амалга оширилган босқичлари вақти-вақти билан янги талаблар ва ташқи муҳитгача ўзгаришларга мувофиқ қайтарилиб турилади. Ҳаёт циклининг ҳар бир босқичи ва палласида навбатдаги қарорлар учун асос саналувчи техник қарорлар ва ҳужжатлар тўплами шаклланади.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг таснифи Ахборот тизими тушунчаси кўп қиррали, унинг мазмуни ва моҳияти ахборот технологияси қўлланилаётган объектнинг ўзига хос хусусиятлари, хоссалари билан белгиланади Автоматлаштирилган ахборот тизимлари турли белгилар бўйича туркумланади.
- автоматлаштириш даражаси;
- бошқариш жараёнининг турлари бўйича;
- қўлланилиш соҳалари бўйича;
- бошқариш объектининг ишлаш соҳаси бўйича;
- қўлланилиш йўналиши бўйича;
- бошқарув тизимидаги даражаси бўйича ва ҳаказо.
5-мавзу: Иқтисодий бошқариш тизимларида автоматлаштирилган ахборот технологиялари (ААТ)
Иқтисодий обектни бошқаришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг концептуал ва функционал модели.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг таъминотчалари
Автомалаштирилган ахборот тизимининг ҳаётий цикли
1.Иқтисодий объектни бошқаришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими – иқтисодий объектнинг мақсадидан келиб чиқадиган талабларга мувофиқ ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, тақсимлаш, тақдим этиш учун мўлжалланган стандарт процедуралар, ходимлар, дастурий воситалар, асбоб-ускуна, маълумотларнинг ўзаро боғланган мажмуидир.
Мазкур тизим биргаликда ҳаракат қилувчи компьютерлар ва телекоммуникациялар, компьютер ахборот маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган.
2.Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг концептуал ва функционал модели. Автоматлаштирилган ахборот тизимлари икки қисмдан ташкил топади: таъминловчи ва функционал қисм. Таъминловчи қисм ахборот, техник, математик, дастурий, ташкилий, хуқуқий, лингвистик, эргономик, технологик таъминотларга бўлинади. Ахборот тизимининг функционал қисми ахборот тизимининг вазифа ва топшириқлари бажарилишини таъминлайди.
ААТнинг концептуал модели. Ахборот тизими фойдаланувчиларнинг талабига мувофиқ ахборотларни йиғиш, қайд этиш, узатиш, сақлаш, тўплаш, қайта ишлаш, тайёрлаш ва тақдим этишга мўлжалланган. Концептуал нуқтаи назардан қараганда, ахборот тизими – бу операцияни бажарувчи тизим ва бошқарувчи тизим ўртасидаги воситачи саналади
Ахборот технологияси ахборот тизими ичидаги технология саналади. Ахборот тизими тизимдаги маълумотлар, ахборотлар билан операцияни амалга оширади. Ахборот тегишли муаммога қаратилган бўлиб қарорлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ахборот ҳал этилиши лозим бўлган вазифага мувофиқ ва ушбу вазифани ҳал этувчи ходимнинг қобилиятига мувофиқ қайта ишланади.
Ахборот тизимининг функционал модели.Ахборот тизимининг функционал моделини қуйидагича тасаввур этиш мумкин
1 - ахборотни ташкил этиш, сақлаш ва тақдим этиш тизими;
2 - ахборотни киритиш, янгилаш ва тузатиш тизими;
3 - ахборотни истеъмол қилиш тизими
Ахборот тизимининг соҳаси ахборот объектлари мажмуидан иборат ахборот маконини ифодалайди. Умуман олганда ахборот макони бир хилда эмас, чунки унда ахборотнинг юзага келиши, ташкил этилиши ва жойлаштирилиши жиҳатидан фарқланувчи ахборот объектларини ўзида сақлайди.
Тизим орқали барча ахборотларнинг юзага келишини қуйидаги асосий процедураларга ажратиш мумкин: сақлаш, қидириш, қайта ишлаш, киритиш ва чиқариш. Биринчи учтаси ички босқич саналади, тўртинчи ва бешинчилари эса мазкур тизим билан ахборот манбаи ва ташқи муҳит ўртасидаги алоқани таъминлайди.
Ахборот муҳити ўзаро боғланган учта таркибий қисмни ўз ичига олади. Булар: фойдаланувчининг ахборот тузилмаси, ахборот технологияси, бошқарувнинг иштирок этувчи объектлари
Ахборот технологиялари фойдаланувчиларни зарур технологиялар билан таъминлаш воситаси саналади.
Ахборот инфратузилмаси доирасида ахборот технологиялари фойдаланувчилари ҳам ўзаро ҳаракатланувчи ўзига хос муҳит сифатида кўриб чиқилади.
Ахборот тизимининг намунавий таркиби. Автоматлаштирилган ахборот тизимига қуйидагилар киради: одам(ходим), техник воситалар ва дастурий таъминот. Улар биргаликда бошқарув усуллари учун маълумотларни қайта ишлайди
3.Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг таъминотчалари
Автоматлаштирилган ахборот тизими таъминловчи ва функционал қисмларга эга
Таъминловчи қисм қуйидаги таъминотчалардан иборат.
Ташкилий таъминот.
Ахборот таъминоти.
Математик ва дастурий таъминот.
Технологик таъминот.
Лингвистик таъминот.
Эргономик таъминот.
Хуқуқий таъминот.
Техник таъминот.
Мутахассислик таъминотидан иборат бўлади
Ахборот таъминоти – иқтисодий объектда айланиб юрувчи ахборотларни ташкил этиш шакли, жойлаштирилиш ҳажми (ахборотни таснифлаш ва кодлаштириш, ҳужжатларни унифициялаштириш тизими, ахборот оқимларининг ягона тизими) бўйича лойиҳа қарорларининг шунингдек маълумотлар базаси тузилиш услубининг мажмуидир.
У кўрсаткичларни, маълумотномаларни ахборотни таснифловчи ҳужжатларнинг унификациялашган тизимини, ташувчи воситалардаги ахборотларни ўз ичига олади.
Техник таъминот. Техник таъминот – ахборот тизими иши учун мўлжалланган техник воситалар комплекси, шунингдек, ушбу воситалар ва технологик жараёнларга тегишли ҳужжатлардир.
Математик таъминот. Математик таъминот – ахборот тизимида вазифаларни ҳал этишда фойдаланиладиган ахборотларни қайта ишлаш алгоритми, моделлари, математик услублари мажмуи.
Дастурий таъминот – бу ахборот тизимининг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун дастурлар мажмуи, шунингдек техник воситалар комплексининг меъёрида ишлаб туриши демакдир.
Дастурий таълимот таркибига умумий тизими ва махсус дастурли маҳсулотлар, шунингдек техник ҳужжатлар, жумладан: операцион тизимлар, дастурлаш, тизими, дастурчининг асбоб-ускуна воситаси, тест ва ташҳис дастурлари, телекоммуникациянинг дастурий воситаси, ахборотни ҳимоялаш, функционал дастурий таъминот (автоматлаштирилган иш жойлари, маълумотлар базаларини бошқариш тизими ва ҳоказо).
Ташкилий таъминот – ахборот тизимини ишга тушириш ва ишлатиш жараёнида ахборот тизими ходимларининг техник воситалар билан ва ўзаро таъсирини белгиловчи методлар, воситалар ва ҳужжатлар мажмуидир.
Эргономик таъминот (шароит) – иш жойларига, ахборот моделларига, ходимнинг иш фаолиятига нисбатан турли эргономик талаблардан иборат ҳужжатлар, уларни амалга ошириш усуллари тўпламидир.
Мақсад – ходим ишининг юқори самарадорлигини таъминлаш.
Хуқуқий таъминот. – ахборот тизимининг хуқуқий мақоми ва уни ишга туширишни белгиловчи хуқуқий меъёрлар мажмуидир. Ахборотни олиш қайта ўзгартириш ва фойдаланиш тартиби белгилаб қўйилади. Хуқуқий таъминотнинг асосий мақсади қонунчиликни мустаҳкамлаш саналади. Хуқуқий таъминот таркибига қонунлар, фармойиш, ҳукумат органлари қарорлари, буйруқлари, йўриқномалари ва вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳукумат органларининг бошқа меъёрий ҳужжатлари киради.
Лингивинистик таъминот – ахборот тизими ходимлари ва техник, дастурий ва ахборот таъминоти ходимларининг мулоқот тили мажмуи (тил воситаси), шунингдек, ахборот тизимида фойдаланиладиган атамалар мажмуи.
Ахборот тизимининг таъминловчи қисм таркиби ва мазмуни турли объектлар учун бир хилда бўлади
Ахборот тизимининг функционал қисми - ахборот тизимининг вазифа ва топшириқлари бажарилишини таъминлайди.Шуни қайд этиш лозимки, автоматлаштирилган ахборот тизимининг функционал қисми таркиби ва мазмуни маълум бир объектга боғлиқ..Масалан савдо билан шуғулланувчи корхонанинг функционал қисми таркиби қуйидаги масалалардан иборат бўлади
Товар айланишини бошқариш.
Товар харакатини бошқариш.
Талаб ва таклифни бошқариш.
Бухгалтерия хисоби.
Иш хақи ва мехнатни бошқариш.
Моддий техника таъминотини бошқариш.
Капитал қурилишини бошқариш.
Мутахассисларни бошқариш ва бошқалар.
4.Автомалаштирилган ахборот тизимининг ҳаётий цикли. Автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш, ривожлантириш моҳияти вақтга нисбатан «ҳаётий цикл» каби иқтисодий категорияни акс эттиради. Яъни, унинг яратилиши то ундан фойдаланишни тўхтатишгача бўлган оралиқдаги ҳаёт циклини англатади. ААТ нинг ҳаёт циклида қуйидаги босқичлар ажралиб туради:
1. Лойиҳа олди босқичи (режалаштириш ва талаблар таҳлилий-тизимли таҳлил). Мавжуд бошқарув тизимини, биринчи галда ахборот тизимини тадқиқ ва таҳлил этиш, яратиладиган ААТ га нисбатан қўйиладиган талабларни белгилаш, техник-иқтисодий асос (ТИА) ва техник вазифаларни ААТ ишлаб чиқишда расмийлаштириш.
2. Техник лойиҳалаштириш (мантиқий лойиҳалаштириш). Таърифланган талабларга мувофиқ автоматлаштириладиган функциялар таркибини (функционал архитектура) ва таъминловчи кенжа тизим таркибини (тизимли архитектура) ишлаб чиқиш, ААТ нинг техник лойиҳасини расмийлаштириш.
3. Қўлланма лойиҳалаштириш (жисмоний лойиҳалаштириш). Дастурларни ишлаб чиқиш ва тизим, маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнини ишлаб чиқиш, ходимлар учун қўлланма йўриқномаларни яратиш, қўлланма лойиҳани расмийлаштириш.
4. Тадбиқ этиш (тестлаш, тажриба эксплуатацияси). ААТ кенжа тизимларини комплекс тузатиш, ходимни ўқитиш, ААТ ни босқичма-босқич жорий этиш, эксплуатацияга топшириш.
5. Эксплуатация (кузатиб қўйиш, модернизациялаштириш). Кундалик эксплуатация, дастурий ва техник воситалар, шунингдек бутун лойиҳани кузатиб бориш, ААТ нинг иши тўғрисида статистик маълумотлар йиғиш, хато ва камчиликларни тўғрилаш, ААТни модернизациялашга нисбатан талабларни расмийлаштириш ва уни бажариш.
Ахборот тизимининг ҳаётий цикли интератив мазмун касб этади: ҳаётий циклнинг амалга оширилган босқичлари вақти-вақти билан янги талаблар ва ташқи муҳитгача ўзгаришларга мувофиқ қайтарилиб турилади. Ҳаёт циклининг ҳар бир босқичи ва палласида навбатдаги қарорлар учун асос саналувчи техник қарорлар ва ҳужжатлар тўплами шаклланади.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг таснифи Ахборот тизими тушунчаси кўп қиррали, унинг мазмуни ва моҳияти ахборот технологияси қўлланилаётган объектнинг ўзига хос хусусиятлари, хоссалари билан белгиланади Автоматлаштирилган ахборот тизимлари турли белгилар бўйича туркумланади.
- автоматлаштириш даражаси;
- бошқариш жараёнининг турлари бўйича;
- қўлланилиш соҳалари бўйича;
- бошқариш объектининг ишлаш соҳаси бўйича;
- қўлланилиш йўналиши бўйича;
- бошқарув тизимидаги даражаси бўйича ва ҳаказо.
Иқтисодий обектни бошқаришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг концептуал ва функционал модели.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларини қўлланилиш ва фаолият кўрсатиш соҳаси бўйича туркумланиши.
Қўланиладиган педагогик технологиялар: ақлий ҳужум, кластер усули ва Поwер Поинт амалий дастурида презентация материалларидан (слайд) фойдаланилади. Электрон дарслик, виртуал стендлар талабаларга намойиш этиш тавсия этилади.
Иқтисодий объектни бошқаришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими – иқтисодий объектнинг мақсадидан келиб чиқадиган талабларга мувофиқ ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, тақсимлаш, тақдим этиш учун мўлжалланган стандарт процедуралар, ходимлар, дастурий воситалар, асбоб-ускуна, маълумотларнинг ўзаро боғланган мажмуидир.
Мазкур тизим биргаликда ҳаракат қилувчи компьютерлар ва телекоммуникациялар, компьютер ахборот маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган.
Шуни қайд этиш лозимки, ахборот алмашув жараёни инсоннинг эшитиш, кўриш, англаш аъзолари орқали қабул қилинадиган нутқ, маълумот ёки тасвирлар билан бошланади ва тугайди. Келадиган-чиқадиган бу элементлар ўртасида компьютерлашган ахборот тизимида турли даражадаги электрон маҳсулотлар бўлади. Булар-операцион тизимлар, маълумотлар базаларини бошқариш тизими, амалий дастурий таъминот ва ахборотнинг ўзидир. Ушбу ахборот ва дастурий воситалар ҳамда компонентлардан кўпинча айнан бир пайтда ва ўша вақтда фойдаланиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам бундай ахборот тизимларининг ўзига хос томони шундаки, маълумотларни қайта ишлаш жараёни вақтида улар аралашиб кетади.
ААТнинг концептуал модели. Ахборот тизими фойдаланувчиларнинг талабига мувофиқ ахборотларни йиғиш, қайд этиш, узатиш, сақлаш, тўплаш, қайта ишлаш, тайёрлаш ва тақдим этишга мўлжалланган. Концептуал нуқтаи назардан қараганда, ахборот тизими – бу операцияни бажарувчи тизим ва бошқарувчи тизим ўртасидаги воситачи саналади (4.1-расм).
Ахборот Ахборот
Маълумотлар Маълумотлар
4.1-расм. Ахборот тизимининг концептуал модели.
Ахборот технологияси ахборот тизими ичидаги технология саналади. Ахборот тизими тизимдаги маълумотлар, ахборотлар билан операцияни амалга оширади. Ахборот тегишли муаммога қаратилган бўлиб қарорлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ахборот ҳал этилиши лозим бўлган вазифага мувофиқ ва ушбу вазифани ҳал этувчи ходимнинг қобилиятига мувофиқ қайта ишланади.
Ахборот тизимининг функционал модели.Ахборот тизимининг функционал моделини қуйидагича тасаввур этиш мумкин (4.2-расм).
Ахборот тизими
1 - ахборотни ташкил этиш, сақлаш ва тақдим этиш тизими;
2 - ахборотни киритиш, янгилаш ва тузатиш тизими;
3 - ахборотни истеъмол қилиш тизими.
4.2-расм. Ахборот истеъмол қилиш тизими
Мазкур моделдан кўриниб турибдики, ахборот тизимининг соҳаси ахборот объектлари мажмуидан иборат ахборот маконини ифодалайди. Умуман олганда ахборот макони бир хилда эмас, чунки унда ахборотнинг юзага келиши, ташкил этилиши ва жойлаштирилиши жиҳатидан фарқланувчи ахборот объектларини ўзида сақлайди.
Тизим орқали барча ахборотларнинг юзага келишини қуйидаги асосий процедураларга ажратиш мумкин: сақлаш, қидириш, қайта ишлаш, киритиш ва чиқариш. Биринчи учтаси ички босқич саналади, тўртинчи ва бешинчилари эса мазкур тизим билан ахборот манбаи ва ташқи муҳит ўртасидаги алоқани таъминлайди.
Ахборот муҳити. Ахборот муҳити ўзаро боғланган учта таркибий қисмни ўз ичига олади. Булар: фойдаланувчининг ахборот тузилмаси, ахборот технологияси, бошқарувнинг иштирок этувчи объектлари (4.3-расм).
Ахборот технологиялари фойдаланувчиларни зарур технологиялар билан таъминлаш воситаси саналади.
Ахборот инфратузилмаси доирасида ахборот технологиялари фойдаланувчилари ҳам ўзаро ҳаракатланувчи ўзига хос муҳит сифатида кўриб чиқилади.
Анъанавий ахборот технологияси ривожланиши икки анъанавий сегмент маълумот ва матндан ташқари, яна қўшимча иккита сегмент-тасвир ва нутқни қайта ишлашни таъминлайди.
Ахборот муҳити ахборотни қайта ишлаш, қабул қилиш, ўтказиш ва қидириш қобилиятига кўра қисмларга бўлинади. Ўз навбатида, қайта ишлаш қобилияти инсоннинг ахборотни қабул қилиш имкониятига кўра аниқланади. Айрим ҳолларда ахборот шакл, ҳажм ва ҳаказо белгилар бўйича таркиблаштиришни талаб қилади.
Қайд этиш лозимки, фойдаланувчи ахборот манбаига муҳтож бўлади. Чунки у ахборотни уйғунлаштиришга қанча кўп вақт ва куч сарфласа, самарадорлик ҳам шунча кам бўлади. Фойдаланувчининг фаолият самарадорлигини ошириш учун ахборотни интеграллаш жараёнини турли йўллар билан амалга ошириш мумкин. Интеграллаш жараёнининг даражасини белгилашни янги ахборот технологиялари ШК, МББТлар таъминлайди. Асосий урғу турли хилдаги ахборотни қайта ишлаш имконини берадиган ва ўз ичига интеграллашган маълумотларни қайта ишлаш воситалари, маълумотлар базаларини бошқариш тизими, алоқа воситалари ва матнли процессорларни олувчи амалий дастурий таъминотга қаратилади.
Фойдаланувчи керакли ахборотни олиш учун расмий (формал) ва норасмий ахборот тизимлари ёрдамида унинг манбаига мурожат қилиши лозим. Ташқи манбага расмий тизим орқали кўриб борилади. Бу тизим ахборотни рақам ва матнли маълумот (статистик ҳисоботлар, китоб, журнал, хабар ва ҳаказо) кўринишида тақдим этади. Ички манбага мурожат қилиш ахборот технологиялари компонентлари-компьютерлар, тизимли ва амалий дастурий таъминот ҳамда зарур ҳолларда коммуникация воситалари ёрдамида амалга оширилади. Ички манбалар норасмий тизим воситасида маълумотлар базасидан сўровга жавоб тариқасида фойдаланувчини ахборот билан таъминлайди. Фойдаланувчи расмий ва норасмий тизимга суяниб ижтимоий фаолият, корхона ва иқтисодий объект ишини тавсифловчи ахборотни олади.
Ахборот тизимининг намунавий таркиби. Автоматлаштирилган ахборот тизимига қуйидагилар киради: одам(ходим), техник воситалар ва дастурий таъминот. Улар биргаликда бошқарув усуллари учун маълумотларни қайта ишлайди (4.4-расм).
4.4-расм. Ахборот тизимининг намунавий таркиби
Ф О Й Д А Л А Н У В Ч И Л А Р
Ахборот-коммуникациялар технологиялари
Ахборот-коммуникациялар технологиялари
Ф О Й Д А Л А Н У В Ч И Л А Р
4.3-расм. Ахборот муҳитининг таркиби
Таъминловчи қисм ахборот, техник, математик, дастурий, ташкилий, хуқуқий ва лингвинистик таъминотдан иборат бўлади.
4.5-расм. Автоматлаштирилган ахборот тизими
Ахборот таъминоти – иқтисодий объектда айланиб юрувчи ахборотларни ташкил этиш шакли, жойлаштирилиш ҳажми (ахборотни таснифлаш ва кодлаштириш, ҳужжатларни унифициялаштириш тизими, ахборот оқимларининг ягона тизими) бўйича лойиҳа қарорларининг шунингдек маълумотлар базаси тузилиш услубининг мажмуидир.
У кўрсаткичларни, маълумотномаларни ахборотни таснифловчи ҳужжатларнинг унификациялашган тизимини, ташувчи воситалардаги ахборотларни ўз ичига олади.
Техник таъминот. Техник таъминот – ахборот тизими иши учун мўлжалланган техник воситалар комплекси, шунингдек, ушбу воситалар ва технологик жараёнларга тегишли ҳужжатлардир.
Математик таъминот. Математик таъминот – ахборот тизимида вазифаларни ҳал этишда фойдаланиладиган ахборотларни қайта ишлаш алгоритми, моделлари, математик услублари мажмуи.
Дастурий таъминот – бу ахборот тизимининг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун дастурлар мажмуи, шунингдек техник воситалар комплексининг меъёрида ишлаб туриши демакдир.
Дастурий таълимот таркибига умумий тизими ва махсус дастурли маҳсулотлар, шунингдек техник ҳужжатлар, жумладан: операцион тизимлар, дастурлаш, тизими, дастурчининг асбоб-ускуна воситаси, тест ва ташҳис дастурлари, телекоммуникациянинг дастурий воситаси, ахборотни ҳимоялаш, функционал дастурий таъминот (автоматлаштирилган иш жойлари, маълумотлар базаларини бошқариш тизими ва ҳоказо).
Умумий тизимли дастурий таъминот. Уларга фойдаланувчига мўлжалланган ва ахборотни қайта ишлашнинг анъанавий вазифаларини ҳал этиш учун белгиланган дастурлар комплекси киради. Улар компьютерларнинг имкониятларини кенгайтириш, маълумотларни қайта ишлаш жараёнини бошқариш ва назорат қилишга хизмат қилади.
Махсус дастурий таъминот. Аниқ бир дастурий тизимни яратишда ишлаб чиқилган дастурлар мажмуини ифода қилади. Унинг таркибига турли даражада ўхшаш ишлаб чиқилган моделлар, маълум бир объектнинг ишлашини акс эттирувчи амалий дастурлар пакети киради.
Услубий таъминот ва ташкилий таъминот – ахборот тизимини ишга тушириш ва ишлатиш жараёнида ахборот тизими ходимларининг техник воситалар билан ва ўзаро таъсирини белгиловчи методлар, воситалар ва ҳужжатлар мажмуидир.
Эргономик таъминот (шароит) – иш жойларига, ахборот моделларига, ходимнинг иш фаолиятига нисбатан турли эргономик талаблардан иборат ҳужжатлар, уларни амалга ошириш усуллари тўпламидир.
Мақсад – ходим ишининг юқори самарадорлигини таъминлаш.
Хуқуқий таъминот. – ахборот тизимининг хуқуқий мақоми ва уни ишга туширишни белгиловчи хуқуқий меъёрлар мажмуидир. Ахборотни олиш қайта ўзгартириш ва фойдаланиш тартиби белгилаб қўйилади. Хуқуқий таъминотнинг асосий мақсади қонунчиликни мустаҳкамлаш саналади. Хуқуқий таъминот таркибига қонунлар, фармойиш, ҳукумат органлари қарорлари, буйруқлари, йўриқномалари ва вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳукумат органларининг бошқа меъёрий ҳужжатлари киради.
Лингивинистик таъминот – ахборот тизими ходимлари ва техник, дастурий ва ахборот таъминоти ходимларининг мулоқот тили мажмуи (тил воситаси), шунингдек, ахборот тизимида фойдаланиладиган атамалар мажмуи.
Ахборот тизимининг функционал қисми - ахборот тизимининг вазифа ва топшириқлари бажарилишини таъминлайди. Амалда бу ерда иқтисодий объектни бошқариш тизимининг модели сақланади. Мазкур тизим доирасида бошқарув мақсадларининг функцияларга функцияларнинг эса ахборот тизими кичик тизимига ўзгариши рўй беради. Кичик тизимлар вазифаларни амалга оширади. Улар тизимнинг бирор бир белгисига кўра ажратиб кўрсатилган қисмидир. Одатда ахборот тизимида функциональ қисм функционал белгиларига кўра кенжа тизимларга бўлинади:
бошқарув даражаси (олий, ўрта, қуйи);
бошқариладиган ресурс тури (моддий, меҳнат, молиявий ва ҳаказо);
қўлланиш соҳаси (банк, жамғарма бозори ва ҳаказо);
бошқарув иши ва даври.
Шуни қайд этиш лозимки, автоматлаштирилган ахборот тизимининг функционал қисми таркиби ва мазмуни маълум бир объектга боғлиқ. Ахборот тизимининг таъминловчи қисм таркиби ва мазмуни турли объектлар учун бир хилда бўлади.
Автомалаштирилган ахборот тизимининг ҳаётий цикли. Автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш, ривожлантириш моҳияти вақтга нисбатан «ҳаётий цикл» каби иқтисодий категорияни акс эттиради. Яъни, унинг яратилиши то ундан фойдаланишни тўхтатишгача бўлган оралиқдаги ҳаёт циклини англатади. ААТ нинг ҳаёт циклида қуйидаги босқичлар ажралиб туради:
1. Лойиҳа олди босқичи (режалаштириш ва талаблар таҳлилий-тизимли таҳлил). Мавжуд бошқарув тизимини, биринчи галда ахборот тизимини тадқиқ ва таҳлил этиш, яратиладиган ААТ га нисбатан қўйиладиган талабларни белгилаш, техник-иқтисодий асос (ТИА) ва техник вазифаларни ААТ ишлаб чиқишда расмийлаштириш.
2. Техник лойиҳалаштириш (мантиқий лойиҳалаштириш). Таърифланган талабларга мувофиқ автоматлаштириладиган функциялар таркибини (функционал архитектура) ва таъминловчи кенжа тизим таркибини (тизимли архитектура) ишлаб чиқиш, ААТ нинг техник лойиҳасини расмийлаштириш.
3. Қўлланма лойиҳалаштириш (жисмоний лойиҳалаштириш). Дастурларни ишлаб чиқиш ва тизим, маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнини ишлаб чиқиш, ходимлар учун қўлланма йўриқномаларни яратиш, қўлланма лойиҳани расмийлаштириш.
4. Тадбиқ этиш (тестлаш, тажриба эксплуатацияси). ААТ кенжа тизимларини комплекс тузатиш, ходимни ўқитиш, ААТ ни босқичма-босқич жорий этиш, эксплуатацияга топшириш.
5. Эксплуатация (кузатиб қўйиш, модернизациялаштириш). Кундалик эксплуатация, дастурий ва техник воситалар, шунингдек бутун лойиҳани кузатиб бориш, ААТ нинг иши тўғрисида статистик маълумотлар йиғиш, хато ва камчиликларни тўғрилаш, ААТни модернизациялашга нисбатан талабларни расмийлаштириш ва уни бажариш.
Ахборот тизимининг ҳаётий цикли интератив мазмун касб этади: ҳаётий циклнинг амалга оширилган босқичлари вақти-вақти билан янги талаблар ва ташқи муҳитгача ўзгаришларга мувофиқ қайтарилиб турилади. Ҳаёт циклининг ҳар бир босқичи ва палласида навбатдаги қарорлар учун асос саналувчи техник қарорлар ва ҳужжатлар тўплами шаклланади.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг таснифи
Ахборот тизими тушунчаси кўп қиррали, унинг мазмуни ва моҳияти ахборот технологияси қўлланилаётган объектнинг ўзига хос хусусиятлари, хоссалари билан белгиланади. Ахборот тизимини тўлиқ ва ҳар томонлама билиш учун унинг ўзига хос хусусиятлари тизимини аниқлаш керак бўлади. Шу мақсадда қуйида ахборот тизимини ҳар бир қатор белгиларига кўра таснифлаш вариантлари кўриб чиқилади (4.1-жадвал):
- автоматлаштириш даражаси;
- бошқариш жараёнининг турлари бўйича;
- қўлланилиш соҳалари бўйича;
- бошқариш объектининг ишлаш соҳаси бўйича;
- қўлланилиш йўналиши бўйича;
- бошқарув тизимидаги даражаси бўйича ва ҳаказо.
Ахборот тизимининг тасниф белгилари ичида уларнинг қўлланиш соҳалари асосий ҳисобланади.
Автоматлаштириш даражасига кўра автоматлаштирилган, автоматик ва ноавтоматлаштирилган (анъанавий) бошқариш тизимлари ўзаро фарқланади. Автоматлаштирилган тизимлар кишилар бўғинини (операторлар, маъмурий аппарат) ўзининг органик таркибий қисмига киритади. Автоматик тизимлар эса йиғиш ва созлашдан сўнг инсон иштирокисиз (профилактик назорат ва таъмирлашни ҳисобга олмаса) принцип жиҳатдан ишлаши мумкин ва уларни кўпроқ технологияларни бошқаришда қўллашади, гарчи бу ўринда автоматлаштирилган тизимлар афзал кўрилса ҳам. Ташкилий бошқарув тизимларига келганда, улар бу спецификасида келиб чиқиб автоматик бўлолмайди.
4.1 - жадвал
Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг таснифи
Тасниф вариантлари |
Тасниф белгилари
|
Автоматлаштириш даражаси бўйича |
Автомалаштирилган |
Автоматик |
|
Анъанавий (автоматлаштирилмаган) |
|
Бошқарув жараёни турлари бўйича |
Техник(технологик) жараёнлар АБТ |
Ташкилий бошқарувнинг автоматлаштирилган тизимлари |
|
Қўлланилиш соҳаси бўйича |
Ишлаб чиқаришнинг ААТ |
Ижтимоий соҳа ААТ |
|
Бошқарувнинг ААТ |
|
Фаолият кўрсатиш соҳаси бўйича |
Саноат |
Қишлоқ хўжалиги |
|
Транспорт ва бошқалар |
|
Қўлланилиш доираси бўйича |
Илмий тадқиқотларнинг ААТ |
Лойиҳалаштиришнинг автоматлаштирилган тизимлари |
|
Ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашнинг автоматлаштирилган тизимлари |
|
Автоматлаштирилган ўқитиш тизимлари |
|
Ташкилий-иқтисодий бошқарувнинг ахборот тизимлари |
|
Бошқарув тизими даражаси бўйича |
Умумдавлат бошқарувининг ахборот тизимлари |
Тармоқлараро бошқарувнинг ахборот тизимлари |
|
Ҳудудий бошқарувнинг ахборот тизимлари |
|
Корхона, иқтисодий объектларнинг ахборот тизимлари |
|
Мужассамланиш даражаси бўйича |
Масалалараро ахборот тизимлари |
Ўзаро бир-бири билан боғлиқ масалаларни автоматлаштириш(кенжа тизим) |
|
Ўзаро бир-бири билан боғлиқ кенжа тизимларни автоматлаштириш(блоклар) |
|
Мужассамлашган тизимлар |
|
Комплекс тизимлар |
|
Сифат даражаси бўйича |
Ахборот-қидирув тизими |
Ахборот-маълумот берувчи тизим |
|
Маълумотларни қайта ишлаш тизими |
|
Ахборот-маслаҳат берувчи тизим |
|
Эксперт тизими |
|
Қарорлар қабул қилувчи тизим |
Бошқарув жараёни кўринишига кўра техник (технологик) жараёнларни автоматик бошқариш тизимлари (ТЖАБТ) ва ташкилий (ёки маъмурий) бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари (ТБАТ) ўзаро фарқланади. Дастлабкиси технологик жараёнларни кенг маънода бошқаришга (ракета, станок ва ҳоказоларни бошқариш), иккинчиси-ижтимоий ва иқтисодий хусусиятга эга объектларни бошқариш учун мўлжалланган. Уларнинг асосий фарқи бошқариш объектининг мазмунида. Биринчи ҳолда – бу турли хил машина, асбоб-ускуна, қурилмалар бўлса, иккинчисида – энг аввало одамлар, жамоа саналади. Бошқа бир фарқи – ахборот узатиш шаклида. Биринчи тизимларда ахборот узатишнинг асосий шакллари бўлиб турли хил сигналлар (электрик, оптик, механик ва ҳаказо) хизмат қилади. Иккинчи хил тизимларда асосий ахборот узатиш шакли – ҳужжатдир.
Қўлланиш соҳаси бўйича ахборот тизимлари моддий ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бошқарув соҳасига ажралади. Ишлаб чиқариш соҳасида қуйидаги йўналишлар бўйича ахборот тизимларини ажратиб кўрсатиш мумкин: машинасозлик мажмуи, ёқилғи-энергетика мажмуи, транспорт мажмуи, металлургия мажмуи, кимё-ўрмон мажмуи, транспорт мажмуи, металлургия мажмуи.
Ижтимоий соҳада ахборот тизимлари қуйидаги йўналишлар бўйича ажратилади: соғлиқни сақлаш, нафақа ва ижтимоий таъминот, таълим, маданият ва аҳоли дам олиши, ижтимоий ва социал ҳаёт, хизматлар ва аҳоли маиший ҳаёти, савдо ва умумий овқатланиш, коммунал хизмат, атроф-муҳит муҳофазаси.
Бошқарув соҳасида ахборот тизимлари қуйидаги йўналишлар бўйича ажратилади: депутатлар корпуси ва ижроия ҳокимияти, давлат бошқаруви ва статистика, ташқи иқтисодий фаолият, молия органлари, банк тизимлари, хуқуқни муҳофаза этиш органлари ва ҳоказоларга хизмат кўрсатиш.
Ишлаб чиқариш жараёнлари учун ахборот технологияларини қўллаш тегишлича меҳнат воситалари, технологик ва ишлаб чиқариш жараёнлари, илмий тадқиқотлар, лойиҳа ишлари ва ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашнинг комплекс автоматлаштириш тизимларига олиб келади.
Технологик жараёнларни комплекс автоматлаштиришда ахборот технологияларини қўллаш технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқариш тизими, мослашган ишлаб чиқариш тизимлари, транспорт-омборхона тизимларининг яратилишига олиб келади. Бундай тизимларни яратишдан мақсад - миллий иқтисод тармоқларини юқори ишончли меҳнат воситаларини тадбиқ этиш ҳисобига техник қайта жиҳозлашни таъминлаш, уларни автоматлашган участка ва технологик жараёнларга комплекслаш, ишлаб чиқаришга мослашувчанлик, иқтисодийлик бағиш-лашдир.
Ахборот технологияларини илмий-тадқиқот лойиҳаларида, конструкторлик ишларида, технологик тайёрлашда қўллаш ушбу соҳаларнинг автоматлаштирилган тизимлари яратилишига олиб келади.
Ахборот технологияларини илмий-тадқиқотлар, лойиҳа-конструкторлик ишлари ва ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашдан асосий мақсад «тадқиқот-лойиҳалаш-конструкторлаш-ишлаб чиқаришга тайёрлаш» ҳаётий циклининг барча босқичларида маҳсулот ишланмалари ва технологиясини ўтказиш, сифати, фойдаланиш ҳарактеристикаси, технологияси, янги маҳсулот илмийлиги жиҳатини ошириш, номенклатурани кенгайтириш, тажрибавий ишлаб чиқаришни қисқартиришдан иборат.
Бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий тизимларида объект сифатида иқтисодиётни бошқаришнинг барча босқичларида амалга ошириладиган ишлаб чиқариш, ижтимоий-иқтисодий функционал жараёнлар хизмат қилади. Ахборот тизимлари бошқариш хизматлари ходимларининг ахборот хизмат кўрсатиш тизимлари бўлиб, ахборотни тўплаш, сақлаш, узатиш ва қайта ишлаш бўйича технологик вазифаларни бажаради. У конкрет иқтисодий объект учун қабул қилинган методлар ва тузилмавий бошқарув фаолияти томонидан белгиланган регламентда шаклланади ва ишлайди, унинг олдида турган мақсад ва вазифаларни бажаради.
Ташкилий – иқтисодий тизимлар халқ хўжалигида қабул қилган бошқариш органлари тузилмасига мувофиқ кичик синфларга бўлинмаслиги мумкин.
Ташкилий – иқтисодий тузилмаларда барпо этилган автоматлашган ахборот воситалари ахборотни қайта ишлаш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун мўлжалланган ахборот, иқтисодий-математик методлар ва моделлар, техник, дастурий, технологик воситалар ва мутаҳассислар йиғиндисини ўзида акс эттиради.
Бошқарув тизимининг даражаси бўйича умумдавлат ва тармоқлараро бошқариш органлари, тармоқ ва ҳудудий бошқариш органлари, иқтисодий объектларининг ахборот тизимларига ажралади.
Давлат ва тармоқлараро бошқариш органларига ахборотни қайта ишлаш тизимлари, маълумотлар базаси ва банки, эксперт ва ахборот-излаш тизимлари киради, улар давлат хокимияти органлари ва бошқарув, тармоқлараро органлар ишини таъминлайди.
Тармоқлараро автоматлашган ахборот тизимлари миллий иктисодни бошқариш органларининг (банк, молия, статистика, таъминот ва бошқалар) ихтисослашган тизимидир. Улар ўз таркибида қудратли ҳисоблаш комплекслари, тармоқлараро кўп даражали автоматлашган ахборот тизимларига эга бўлиб, иқтисодий ва хўжалик башоратларини, давлат бюджетини ишлаб чиқиш, хўжаликнинг барча бўғинлари фаолияти натижаларини назорат қилиш ва тартибга солишни амалга оширади.
Бошқарувнинг тармоқ тамойилини амалга оширувчи органлар учун ахборот тизимларини тузилмаларининг бўғинлигидан келиб чиқиб ажратиш мумкин: вазирлик (идора, концерн, ассоциация, холдинг) ахборот тизимлари-бирлашма - корхона.
Бошқарувни тармоқ тамойили бўйича амалга оширувчи органлар учун замонавий ахборот технологияларини қўллаш тармоқ ахборот тизимларини барпо этишга олиб келади, вазирликлар, банклар, идоралар, корпорация ва ҳоказоларни таъминловчи ахборот, маълумотлар банки ва базасини қайта ишлаш тизимини ўзида намоён этади. Бу тизимлар ШК локал ҳисоблаш тармоқлари базасида яратилади. Тармоқ ахборот тизимида ахборотни тўплаш, узатиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш амалга оширилади. Бу бошқариш аппаратининг қарорларни қабул қилиш ва уларни идораларга қарашли корхона ва бирлашмаларгача етказишда мажбурий иштирокини кўзда тутади.
Корхона (иқтисодий объект, муассаса) тизимида ахборот технологияларини тадбиқ этиш корхонанинг автоматлаштирилган бошқариш тизимини яратишга олиб келади, у автоном ҳолда ҳам, ишлаб чиқариш бирлашмаси ахборот тизими таркибида ҳам, тармоқ ахборот тизимида ҳам ишлашга мўлжалланган.
Замонавий ахборот технологияларини кичик ва ўрта иқтисодий объектлар, худудий бошқариш органлари, транспорт, қурилиш, савдо ва бошқа иқтисодий объектлар фаолиятини автоматлаштириш учун қўллаш «электрон конторалар» (офислар), яъни алоҳида автоматлаштирилган ишчи ўринларини бирлаштирувчи тақсимланган маълумотлар базаси ва локал ҳисоблаш тармоқлари негизида ахборот тизимларини амалга оширади.
Автоматлаштирилган ўқитиш тизимлари. Ахборот технологияларини кадрларни тайёрлаш ва ўқитишда қўллаш узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинларида ўқитиш жараёнларида фойдаланиладиган автоматлашган ўқитиш тизимларини (АЎТ) яратишга олиб келади.
Ахборот технологияларини худудий-маъмурий бошқариш органларига тадбиқ этиш худудий ахборот тизимларига (ХАТ) олиб келади. Улар маҳаллий давлат органлари ва бошқарувнинг таҳлил ва бошқариш функцияларини таъминлаш учун яратади.
Худудий тизим фаолияти минтақада бошқарув ишини сифатли бажаришга, ҳисоботни шакллантиришга, давлат ва маҳаллий ҳўжалик органларига тезкор маълумотларни беришга қаратилган.
Бошқарувнинг тузилмавий-ҳудудий органларига мувофиқ қуйидаги тизимлар ўзаро фарқланади:
автоном республикалар, вилоятларнинг ахборот тизимлари;
шаҳар хокимиятини бошқаришнинг ахборот тизими;
маъмурий туманнинг ахборот тизими.
Сифат даражасига кўра ахборот тизимлари қуйидаги синфларга бўлинади: ахборот қидирув тизими (АҚТ); Ахборот – маълумотнома тизими (ААТ); Матнларни қайта ишлаш ахборот тизими (МҚАТ); Маълумотларни қайта ишлаш тизими (МҚТ); Ахборот – кенгашув тизими (АКТ); қарорлар қабул қилиш тизими (ҚҚҚТ); Эксперт тизимлари (ЭТ).
Ахборот – қидирув тизими. ЭҲМда ёки ундан ташқарида сақланиши мумкин бўлган ҳужжатлар, иккинчи даражали ҳужжатлар (масалан, рефератлар), ҳужжатлар номи ёки манзилларнинг тўлиқ матнини қидиришни амалга оширади. ЭХМда у ёки бу ҳолларда қидирув образи номини олган ва қисқача мазмуни баён қилинган ҳужжатларнинг формаллашган баёни сақланади. Ўзига керакли мавзудаги ҳужжатни топишни истаган ахборот истеъмолчилари тазимга сўров юборади. Қидирув натижасига кўра, тасвирланган ҳужжатларнинг тўлиқ матни ёки сўралган ҳаражатларнинг тўғри-нотўғри, етишмаслиги, ишончлилик даражаси ҳақида маълумот берилади.
Ахборот - маълумотнома тизими кўп жиҳатдан фойдаланувчилар сўровига биноан иқтисодий, техник ёки технологик мазмундаги ахборотни бериш, йиғиш ва сақлашга мўлжалланган. Айтиш мумкинки, ахборот-маълумотнома тизими рақамли ёки матнли конкретлаштирилган маълумотлар билан ишлашга қаратилган. Сўровнинг турига ва шаклига кўра натижани қандай тақдим этишни белгилайди. Сўров натижалари стандарт маълумотнома шаклида берилиши мумкин ёки фойдаланувчининг ҳоҳишига кўра унинг сўровини қайта ишлаш давомида ихтиёрий кўринишда лойиҳалаштирилиши мумкин.
Матнларни қайта ишлаш тизими (МҚТ) бевосита фойдаланувчига матнларни (хат, мақола, реферат, буйруқ ва ҳаказо) таҳрир қилиш, сақлаш ва кўпайтиришга мўлжалланган.
Маълумотларни қайта ишлаш тизими (МҚИТ) ЭҲМдаги ҳисоб-китобларнинг формаллашган алгоритмлари бўйича маълумотларни ҳисоблашга мўлжалланган. Мазкур тизим ижодий жараёнларни эмас, эски жараёнларни (ҳисоб, ҳисобот, муҳандислик-техник ҳисоб-китоблари ва ҳоказо), автомат-лаштиришга йўналтирилган.
Маслаҳат берувчи ахборот тизими (МБАТ) автоматлаштирилган режимда ЭҲМда маълум бир ҳолатларда ташкилий ёки техник мазмундаги қарорларнинг айрим вариантларини тузиб беради. Бу тавсиялар қарор қабул қилувчи шахс ихтиёрига берилади. Маслаҳат берувчи(кенгашувчи) ахборот тизими асосига реал ҳақиқатга, яъни объектдаги ёки бошқарув тизимидаги жараёнга ўхшаш турли хил математик моделлар жойлаштирилади.
Қарорлар қабул қилиш тизими (ҚҚТ) шуниси билан ажралиб турадики, ЭҲМда ишлаб чиқилган қарор варианти бажариш учун қабул қилинади. Айни пайтда ишлаб чиқариш тизими (технологик жараёнларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими диспетчер бошқаруви тизими) ЭҲМ қабул қилган қарорлар ижросини тегишли ижро механизмлари орқали автоматик равишда амалга оширади.
Эксперт тизимлари – ЭТ (интеллектуал компонентли ахборот тизими) ЭҲМда маълумотлар базасидан ташқари яна иккита – билимлар ва мақсадлар базаси мавжудлиги билан ажралиб туради. Маълумотлар базалари (МБ) бошқарув тизими ва объектининг миқдорий формал тавсифига эга; билимлар базаси (ББ) ташқи мухит ҳақидаги ноформал семантик тасаввурлар, объектларнинг айрим сифат тавсифини, улар орасидаги муносабатлар, мумкин бўлган ҳаракатлар, ҳолатлар, абстракциялар, стреотиплар баёнини сақлайди. Мақсадлар базаси моделлаштириладиган объектлар учун хос бўлган ўзаро боғлиқ мақсадлар, кенжа мақсадлар, уларга етишиш усулублари ва воситалари тўғрисидаги тасввурга эга. Бундай тизимлар ижодий, илмий-тадқиқот, лойиҳалаштириш, бошқариш жараёнларида жуда долзарб.
Эксперт тизимлари инсон фаолиятининг аниқ турлари бўйича мутаҳассислар тажрибаси ва билимини тўплаш, бойитиш, ривожлантириш имконини беради.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг
эволюцияси ва самарадорлиги
Ахборот тизимлари эволюцияси ахборотларни қайта ишлашнинг техник воситаси ривожланиши мазмунини ва ахборот тизимлари қадр-қиммати билан боғлиқ. 4.2-жадвалда ахборот тизимларидан фойдаланишга нисбатан ёндошув-нинг ўзгариши келтирилган.
1-босқич (60-йиллар охиригача) аппарат воситаларининг имкониятлари чекланган шароитда катта ҳажмдаги маълумотни қайта ишлаш муаммоси билан фарқланади.
2-босқич (70-йиллар охиригача) ИБМ/360 сериасидаги ЭҲМнинг тарқалиши билан боғлиқ. Дастур таъминотининг аппарат воситалари ривожланиш даражасидан орқада қолиши – мазкур босқич муаммоси саналади.
4.2-жадвал
Ахборот тизимларидан фойдаланишга нисбатан ёндошувнинг ўзгариши
Йиллар
|
Ахборотдан фойдаланиш концепцияси |
Ахборот тизимлари турлари |
Фойдаланишдан мақсад |
1950-1960 йиллар |
Ҳисоб-китоб ҳужжатларининг қоғоз тўплами |
Ҳисоб-китоб ҳужжатларини электромеханик бухгалтерия машиналарида қайта ишлашнинг ахборот тизими |
Ҳужжатларни қайта ишлаш тезлигининг ошиши. Ойликни ҳисоб-китоб қилиш жараёнининг соддалашуви |
1960-1970 йиллар |
Асосий мақсадни қўллаб-қувватлаш |
Бошқарувнинг ахборот тизими |
Ҳисоботни тайёрлаш жараёнининг тезлашуви |
1970-1980 йиллар |
Бошқарув назорати |
Қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими. Бошқарувнинг олий бўғини учун тизим |
Нисбатан оқилона қарорни ишлаб чиқиш |
1980-2000 йиллар
|
Рақобат афзаллигини таъминловчи ахборот-стратегик ресурс |
Стратегик ахборот тизими. Автоматлаштирилган офислар |
Иқтисодий объектларнинг яшаб қолиш ва гуллаб-яшнашни таъминлаш |
1 ва 2-босқичлар ҳисоблаш марказлари ресурсларидан марказлашган ҳолда жамоа бўлиб фойдаланишга мўлжалланиб эски операцияларни бажаришда ахборотни самарали қайта ишлаши билан ажралиб туради. Тузиладиган ахборот тизимининг самарадорлигини баҳолашдаги асосий ўлчов – бу ишланмага сарфланган ва уни жорий этиш натижасида иқтисод қилинган маблағ ўртасидаги фарқ бўлган.Мазкур босқичдаги асосий муаммо – психологик сабаблар билан боғлиқ бўлиб, бу – фойдаланувчилар ва тизимни ишлаб чиқувчи мутаҳассислар ўртасидаги ўзаро алоқанинг ёмонлигида эди. Бунинг натижасида катта имкониятларга эга тизимлар яратилсада, фойдаланувчилар ундан тўлиқ фойдалана билишмади.
3-босқич (80-йиллар бошларидан). Бу даврда компьютер профессионал фойдаланувчининг қуролига, ахборот тизими эса – унинг қарорларини қабул қилишни қўллаб-қувватлаш воситасига айланди. Асосий муаммо фойдаланувчининг талабларини максимал қондириш ва компьютер муҳитида шахсий интерфейс ишини яратиш эди. Шу билан бирга ахборот тизимини яратишга нисбатан ёндошув ўзгарди. Энди мўлжал якка тартибдаги фойдаланувчи томонга ўзгарди. Фойдаланувчи мазкур ишланмадан манфаатдор, у мутаҳассислар билан алоқани йўлга қўйди, мутаҳассисларнинг ҳар икки гуруҳи ўртасида ўзаро тушуниш юзага келди. Бу босқичда маълумотларни ҳам марказлаштирган ҳолда, ҳам аксинча ҳолатда ишлаш услубидан фойдаланила бошланди.
4-босқич (90-йиллар бошларидан) – иқтисодий объектлараро алоқалар ва ахборот тизимининг замонавий технологиясини яратишдан иборат. Мазкур босқич бизнесдаги стратегик афзалликларни таҳлил қилиш тушунчаси билан боғлиқ ва телекоммуникация технологияси ютуқлари ҳамда ахборотни қайта тақсимлашга асосланган эди. Ахборот тизимлари ўз олдига маълумотларни қайта ишлаш самарадорлигини оширишнигина эмас, бошқарувга ҳам ёрдам беришни мақсад қилиб қўйганди. Тегишли ахборот технологиялари рақобатчилик курашига дош беришни ташкил қилишга ва устунликка эришишга ёрдам бериши лозим. Бу босқичдаги муаммолар жуда кўп. Улардан асосийлари қуйидагилар:
компьютер тармоғи учун протоколлар, стандартларни белгилаш ва келишувларни ишлаб чиқиш;
стратегик ахборотга киришни ташкил этиш;
ахборотни ҳимоя қилиш ва унинг ҳавфсизлигини ташкил қилиш.
Қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими. Унинг эволюцияси. Менежерларнинг фаолияти турли мураккабликдаги қарорларни қабул қилиш зарурияти билан боғлиқ (масалан, фирмани ривожлантириш йўналишини танлаш, компания фаолиятини автоматлаштириш вариантлари, офис учун бинони танлаш, филиалларни жойлаштириш вариантларини белгилаш, ишлаб чиқариладиган ёки сотиб олинадиган товарлар турлари, асбоб-ускуна турлари, кредитор, ишнинг ҳамижрочиси, вакант жойларга номзодлардан бирини тайинлаш). Бу биринчи галда ахборот қарорларини қабул қилиш учун талаб этиладиган йиғин зарурияти билан боғлиқ. Ахборотга эга бўлиш зарур, бироқ тўғри қарор қабул қилиш учун бу етарли эмас. Бунинг учун предмет соҳасини яхши билиш, қарор қабул қилиш кўникмасини ҳосил қилиш, бир қатор восита ва усулларга эга бўлиши лозим.
Шунинг учун анча мураккаб қарорларни қабул қилишда турли соҳалардаги эксперт-мутаҳассисларни жалб этиш керак бўлади. Бироқ, экспертлар билимидан самарали фойдаланиш учун, биринчидан, қандай экспертлар зарурлигини, иккинчидан, улар олдига қандай масалаларни қўйишни ва ниҳоят, қарор қабул қилиш учун уларнинг билимидан қандай фойдаланишни билиш керак бўлади. Айни пайтда қарор қабул қилиш вазифаси барибир менежер зиммасида қолади.
Қарор қабул қилишдаги асосий вазифа – бу алтернатив (муқобил) вариантларни танлаш ёки уларнинг бир нечтасини мақсадга етишиш учун қанчалик аҳамиятлигига кўра қаторлаштириб чиқиш. Ахборотлаштириш вариантларини танлашда, аввало фирманинг асосий мақсади сифатида фирма рентабеллигини оширишни кўрсатиш мумкин. Вариантларни баҳолаш мезонлари сифатида эса ахборотлаштиришга кетган ҳаражатлар, бошқа фаолият турига мослашиш имконияти, ахборотни ҳимоялаш имконияти, сўровга жавоб бериш тезлиги, асбоб-ускуналарнинг ишончлилиги ва ҳоказо омилларни қўллаш мумкин.
Қарорлар қабул қилиш босқичларида ва жараёнларида юзага келадиган муаммоларни ҳал этишнинг кўплаб усуллари мавжуд. Бу барча усуллар махсус ахборот тизимлари – қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими (ҚҚҚТ) орқали амалга оширилади. ҚҚҚТни лойҳалаш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқликка асосланган бўлиб вазифаларнинг мураккаблиги билан аниқланади. Мазкур тизим-диалог кўринишидаги автоматлаштирилган тизимдир. У бошқарувнинг ахборот тизимидаги муҳим даражалардан (категория) бири саналади. Сўнги пайтларда ҚҚҚТ кичик ва ўрта бизнес ҳам(масалан, савдо нуқталарини жойлаштириш вариантларини танлаш) қўлланила бошланди. Умуман олганда, улар алоҳида якка услубни қўллаб-қувватлаш ва менежернинг шахсий талабларига мос келиш имкониятига эга.
Катта тижорат ва давлат иқтисодий объектларида мураккаб муаммоларни ҳал этиш учун яратилган тизимлар ҳам мавжуд.
Авиакомпания тизими. Авиаташиш тармоғида «Бошқарувнинг Таҳлилий Ахборот Тизими» деб номланган қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимидан фойдаланилади. У Америcан Аирлинес томонидан яратилган, аммо бошқа компаниялар, самолёт ишлаб чиқарувчилар ва ассоциациялар, таҳлилчилар томонидан ҳам фойдаланилади. Бу тизим транспортдан фойдаланиш чоғида тўпланган маълумотларни таҳлил этиш, юк оқимини баҳолаш жадвалини статистик таҳлил этиш орқали кўпинча қарорларни қўллаб-қувватлайди. Масалан, у компаниялар улуши, тушуми ва рентабеллик бўйича авиабозорлар учун башоратлаш (прогноз қилиш) имконини беради. Мазкур тизим шу тарзда авиакопаниялар раҳбариятларига чипталар нархи, таранспортга бўлган талаб ва ҳоказо масалалар юзасидан қарор қабул қилишга кўмаклашади.
Географик тизим. Географик ахборот тизими – бу қарорлар қабул қилишга кўмаклашувчи тизимнинг махсус категорияси бўлиб, компьютер графикасини географик маълумотлар базаси ҳамда тизимнинг бошқа вазифалари билан интеграллаш имконини ва одамларни географик жиҳатдан тақсимлашга оид қарорлар қабул қилишда кўмаклашувчи ҳариталар ва шунга ўхшаш объектларни тузиш ҳамда кўрсатиш имкониятини яратади. Мисол учун, у жиноятчиликка тегишли географик ҳаритани тузиш ва полиция кучини тўғри тақсимлашга катта ёрдам беради. Шунингдек ундан урбанизация даражасини, ўрмончилик санъатини, темир йўл бизнесини ўрганишда фойдаланилади.
Қарорлар қабул қилишга кўмаклашувчи тизим даражалари. ҚҚКТни таснифлашда қуйидагилар ҳисобга олинади:
ҳал этиладиган бошқарув вазифаларининг тузилиши;
қарор қабул қилиниши керак бўлган иқтисодий объект бошқарувининг иерархия даражаси;
ҳал этиладиган вазифанинг у ёки бу соҳадаги бизнесга тегишлилиги;
фойдаланиладиган ахборот технологияси тури.
Ҳал этиладиган вазифаларнинг мураккаблиги ва қўлланилиш соҳасига боғлиқ холда ҚҚҚТнинг 3-та даражасини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Биринчи даражали ҚҚҚТ кўплаб вазифаларни бажариш имкониятига эга. У юқори даражадаги давлат бошқаруви (президент, ҳукумат, вазирликлар маъмурияти) органларида ва катта компанияларнинг бошқарув органлари (корпорациялар директорлар кенгаши)да фойдаланиш учун мўлжалланган. Мазкур даражали тизим турли сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий тадбирларни дастурга киритишга оид қарорларни асослаш учун йирик комплексли дастурларни режалаштиришда катта ёрдам беради. У жамоа бўлиб фойдаланиш тизими саналиб маълумотлар базаси турли билим соҳасидаги кўплаб эксперт-мутаҳассислар томонидан ташкил қилинади.
Иккинчи даражали ҚҚҚТ якка тартибда фойдаланиш тизими ҳисобланади ва бунда маълумотлар базасини бевосита фойдаланувчиларнинг ўзи яратади. Улар ўрта рангдаги давлат хизматчилари, шунингдек, кичик ва ўрта фирмалар раҳбарлари томонидан бошқарувнинг тезкор вазифаларини ҳал этиш учун мўлжалланган.
Учинчи даражали ҚҚҚТ ҳам фойдаланувчининг тажрибасига мослаштириладиган, якка тартибда фойдаланиш тизими саналади. Улар тез-тез учраб турадиган тизимли таҳлил ва бошқарувнинг амалий вазифаларини (масалан, кредитлаш субъектини танлаш, иш ижрочисини танлаш, мансабга тайинлаш) ҳал этиш учун мўлжалланган. Бундай тизимлар илгари бирор масалани ҳал этишда амалда қўлланилган қарор натижаларидан келиб чиққан ҳолда, худди шунга ўхшаш янги вазифани ҳал қилиш имконини беради. Бундан ташқари мазкур даражадаги тизимдан ўз тажрибаси асосида ҳаридорга товар танлаш имконини берувчи «интеллектуал реклама» воситаси сифатида узоқ вақт фойдаланиш мумкин бўлган қимматбаҳо товарлар билан савдо қилувчи савдо корхоналарида фойдаланиш мумкин.
Автоматлаштирилган ахборот тизимлари самарадорлиги. Қайта автоматлаштирилмаган (қоғозли) ва автоматлаштирилган иккита тизим таққосланади. Бу ҳар икки ахборот тизими ўз афзалликлари ва камчиликларига эга.
Автоматлаштирилмаган (қоғоз асосида) тизимнинг афзаллиги қуйидагилардан иборат:
ўрнатишнинг осонлиги, мавжуд операциялар асосининг имкониятлари;
тушуниш осон ва уларни ўзлаштиришга кам вақт кетади;
техник малака талаб қилинмайди;
одатда улар мослашувчан ва тегишли иш талабларига ўрганувчан бўлади.
Автоматлаштирилган тизимнинг ўзига хос афзалликлари мавжуд. Аввало, иқтисодий объектда юз бераётган барча нарсани ахборот майдонида акс эттириш имконияти мавжуд. Барча иқтисодий омиллар ва ресурслар ягона ахборот шаклида, маълумотлар кўринишида иштирок этади. Бу ҳол қарор қабул қилиш жараёнини ахборот технологияси сифатида кўриб чиқиш имконини беради. Турли технологияларга эга тизимлар 4.3-жадвалда келтирилган.
4.3-жадвал
Турли технологияларга эга тизимлар
Анъанавий (қоғоз) тизим |
Ахборот технологияларига асосланган тизим |
Шикоятлар қоғоз файлларда сақланади |
Шикоятлар компьютернинг маълумотлар базасида |
Жадвалларни тузиш ва таҳлил қилиш қўлда бажарилади |
Жадвалларни тузиш ва таҳлил этиш РСдаги матн муҳаррири орқали амалга оширилади |
Ҳар ойлик натижа тегишли персоналга жўнатилади |
Ҳар ойда персонал Е-маил бўйича натижаларни қабул қилади |
Жавоблар қоғоздаги маълумотларни излаш чоғида қидириб топилади |
Жавоблар компьютер маълумотлар базаларидан мослашувчан қидирув чоғида излаб топилади |
Архивларда узоқ вақт сақлаш |
Компьютер дискида узоқ вақт сақлаш |
Шундай қилиб автоматлаштирилган ахборот тизими бутун иқтисодий объект жамоа фаолиятининг мақсадга йўналтирилган ахборот муҳити, корпоратив ахборот тизими ҳам бўлиши мумкин. Ҳозирда замонавий кўринишдаги бундай тизим иқтисодий объектларда мураккаб вазифаларни ҳал қила оладиган, ягона ахборот тизимига интеграллашган, универсал ва ихтисослашган турли мутаҳассислар, турли аппарат-дастурий платформа мажмуини ўз ичига олади.
Корпоратив ахборот тизими айрим масалалар ва уларни амалга оширишнинг таркибий қисмларини кўриб чиқади. Улар қаторида қуйидаги масалалар бўлиши мумкин:
ҳар-хил ва бир-бири билан боғланмаган дастурлар ҳамда амалий тизимлар томонидан тузилган ягона маълумотлар базаси;
турли фирмалар ва технологиялар бўйича (молия, моддий-тех-ник ҳисоб, ҳужжат айланиши, таҳлил ва ҳоказо) яратилган кўплаб амалий тизимлар.
Корпоратив ахборот тизими қуйидагича бўлиши лозим:
маълум бир тажриба ва билимни тўплаш ҳолида уларни қоидалашти-рилган тартиб ва қарорлар алгоритмлари кўринишида бойитиш;
доимий равишда ривожланиш ва такомиллаш;
ташқи муҳитнинг ўзгараётган шарт-шароитларига ва иқтисодий объектнинг янги талабларига тезда мослашиш;
инсоннинг энг зарур талабларига, унинг тажрибаси, билими ва психологиясига мос келиш.
Автоматлаштирилган ахборот технологияларини тадбиқ этиш инсон билими ҳаракатга айланадиган жойга ахборот технологияларини етказиб беришни англатади. ААТ ахборот маҳсулотларига кириб бориш вақтини тежайди. Ахборот технологиялари бир қатор ижобий хусусиятларга эга:
- дастлабки маълумотларни қайта ишлаш ва ҳисоб-китобларни олиб бориш юқори ихтисослиги эга ва амалий малакаси бўлмаган ходимларга топширилмайди. Юқори малакали мутаҳассислар ҳисоб-китоблар вариантини танлайди, таҳлил қилади, бошқарув қарорларини ишлаб чиқади.
- ШК билан ишлаш барча ижрочиларнинг малакаси ошишига, уларнинг касбий тайёргарлиги юқори даражада бўлишига олиб келади.
- ҳисоб-китобларни қайта ишлаш ва ҳужжатларни расмийлаштириш натижасида тежалган вақт ҳисобига бир неча вариантларда ҳисоб-китоб қилинади, шарт-шароитларнинг муқобил баҳолари олинади. Бу асосланган қарорлар қабул қилиш ва таҳлил этиш учун жуда зарур.
Компьютер технологияси ҳисобига тежалган вақт мутаҳассислар сонининг қисқаришига олиб келади, деб хулоса чиқариш тўғри эмас. Чунки ҳисоб-китобни ўтказиш асосий вазифа, яъни зарур қарорни қабул қилишнинг бир қисми саналади, холос. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш вақти қисқарганда таҳлил ва қарор қабул қилиш вақти узаяди.
4.4 - жадвал
Автоматлаштирилган ахборот технологияларини қўллашнинг
имконият самараси
Таъсир соҳаси |
Натижа |
Бошқарув |
бошқарув даражаси миқдори қисқариши; маъмурий ҳаражатларнинг камайиши; ўрта бошқарув бўғини ходимларининг ишдан озод бўлиши; автоматлаштириш ҳисобига ходимларни қўл меҳнатидан озод қилиш, интеллектуал фаолият учун вақт қолиши; математик услублар ва интеллектуал тизимларни татбиқ этиш |
|
ҳисобига бошқарув вазифаларини ҳал қилишнинг оқилона вариантларига эга бўлиш; замонавий ташкилий тузилма яратилади; автоматлаштирилган технология ташкилий жиҳатдан мослашувчанликни юзага келтиради; иш унумдорлигининг ошиши. вақтни иқтисод қилиш; бошқарувчилар малакаси ва касбий билимининг ошиши; рақобатчилик авзаллиги кучаяди; тушум, даромад кўпаяди, ортиқча ҳаражат камаяди |
Ахборот тизими |
ахборот оқими тузилмасини такомиллаштириш; электрон почта ёрдамида самарали мувофиқлаштириш; ишончли ахборот билан таъминлаш; маълумотларни қоғозда ташувчиларни оптикмагнитли ташувчиларга алмаштириш ахборотларини компьютерда қайта ишлашни оқилона ташкил этишга ва қоғоздаги ҳажмининг камайишига олиб келади; ахборот маҳсулотига тўғридан-тўғри кириб бориш |
Ишлаб чиқариш |
лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш вақтининг қисқариши; маҳсулот нисбатан кўпроқ қайта ишланиши натижасида янада ишончли бўлади, бузилиб қолганда кўп туриб қолмайди, яъни осон таъмирланади; маҳсулотнинг фойдали хусусияти ва ундан фойдаланиш имконияти кенгаяди; иш ҳажми ва буюртмаларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва бошқариш ҳаражатлари қисқариши; истеъмолчиларга намунавий хизмат кўрсатиш; иш унумдорлигининг ошиши; товар ва хизмат сифатининг ошиши; моддий-техник таъминотни рационаллизациялаш (оқилона ташкил этиш); заҳира даражасининг камайиши |
Маркетинг |
маҳсулотни тарқатишга кам вақт кетиши; янги бозорларни излаб топиш; маҳсулот истеъмолчиларини идентификациялаш имконияти; ахборот олиш ва тарқатишнинг янги имкониятларини яратиш; савдони қўллаб-қувватлаш; буюртмачилар билан нисбатан самарали ўзаро ҳамкорлик қилиш; талабга нисбатан мослашувчанлик билан жавоб бериш қобилиятининг ошиши ва истеъмолчилар янги истакларининг қондирилиши |
1. Ишлаб чиқариш персонал ЭҲМ (ШК) ва ҳисоблаш – коммуникация тармоқлари кўринишидаги самарали ҳамда нисбатан арзон ҳисоблаш воситалари ҳам оммабоп, қулай бўлиб қолди. Жаҳон ҳамжамияти қўллаб-қувватлайдиган глобал ахборот структурасига кириш имкони юзага келди.
Бозорга турли хил ишга мўлжалланган техник воситалар ва дастурий таъминот етказиб берилмоқда. Улар кенг фойдаланувчилар доирасининг таъминотини анча самарали таъминлаши мумкин.
Шуни такидлаш жоизки, ШКлар имкониятлари қуйидаги фойдаланувчилар талабларига кўпроқ мос келади: раҳбарлар, мутаҳассислар, техник ходимлар.
2. ЭҲМ паркини шахсий компьютерлар ва улар базасида яратиладиган компьютер тармоқлари ҳамда тизимлари фойдасига ривожланиши ва ўзгариши янги ахборот технологияларини қўллашда бир қатор қуйидаги асосий тенденцияларни ажратиб кўрсатиш имконини беради:
фойдаланувчиларнинг ШКда ишлаши уларга ахборотни автоматик равишда қайта ишлаш тизимида фаол иштирок этиш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини беради. Энг охиридаги фойдаланувчига мўлжалланган ШК ўз-ўзини ўргатиш (ўқитиш) воситалари, хатолардан ҳимояланишнинг мослашувчан воситалари, айниқса аппарат-дастурий воситалари ривожланади;
ахборотни сақлаш ва қидириш процедурасининг, турли фойдаланувчилар, тизимлар ва бошқарув даражалари ўртасида ахборот алмашиш самарадорлигига бўлган талаб ортади. Бу эса маълумотлар банки ва ЭҲМ тармоғидан фойдаланиш шароитида ахборотни қайта ишлашнинг комплекс технологиясини ишлаб чиқаришни талаб қилади: иқтисодий-математик моделлаштириш, эксперт тизимларнинг замонавий аппаратидан фойдаланувчиларнинг иқтисодий-математик таъминоти сифатида фойдаланиш.
3. Ахборот тизимлари фаолиятининг мақсадли йўналиши юзага келди, ўзгарди ва расмийлаштириб қўйилди. Иқтисодий объект ишлаб чиқариш фаолиятининг даромадлигини кучайтиришга кўмаклашиш даражаси уларнинг фойдалилиги мезони бўлиб қолди.
4. Татбиқ этилаётган ахборот тизимларини тегишли техник вазифалар ва фойдаланишнинг аниқ шарт-шароитларига мос равишда синаб кўришга нисбатан қатъий шартлар ва талаблар юзага келди. Бундай синовлар давомида ахборот тизимларининг буюртмачи ходими нисбатан кўп ва малакали манфат кўради.
5. Бошқарув фаолиятини автоматлаштиришнинг предмет соҳаси кескин кенгаяди, бошқарув фаолиятини амалга ошириш даражаси, натижаларнинг аниқлиги, уларни олиш тезкорлигига бўлган талаб ортади. Иқтисодий объект ичидаги турли ахборот тизимларининг интергралашув тенденцияси ва турли иқтисодий объектлар ахборот тизимларининг ўзаро фойдали коммуникация алоқаси барқарорлашди.
6. Кўпгина фаолият юритувчи иқтисодий объектларда янги иловаларга (вазифаларга) бўлган эҳтиёж кучаймоқда. Янги иловаларга бўлган талаб ва уларни амалга ошириш ўртасидаги дисбаланс тўхтовсиз ўсиб бормоқда. Шунинг оқибатида тугалланмаган иловалар ҳажми кўпайиб бораяпти. Мавжуд тизимларни янги шароитларга мослаш ёки техник воситалар, операцион тизимлар билан ишлаш учун модификациялаш ҳаражатларининг ўсиб бориши туфайли иловалар сонини ошириш оқсаяпти. Бундай ҳолатдан чиқиб кетиш учун охиридаги фойдаланувчиларни шахсий тизим ва уларнинг иловаларини яратишга жалб этиш, уларга кучли асбоб-ускуна воситаларини етказиб бериш лозим.
7. Автоматлаштирилган ахборот тизимидаги асосий бўғин бари-бир инсон бўлиб қолаверади. Шуни қайд этиш лозимки, ҳозирги янги ахборот технологиялари фаолиятида тизимнинг охиридаги фойдаланувчи билан лойиҳаловчи, оператор, дастурчи, хизмат кўрсатув ходим ўртасида аниқ тафоввут йўқ. Бугунги кунда интерпретация услуби орқали ўз дастурий – мўлжалланган маҳсулотни – амалий дастурлар пакетини тезда ишлаб чиқиш имконини берувчи тайёр дастур воситалари мавжуд.
8. Техник қарорларнинг бутун аҳамиятига қарамасдан, ААТнинг аҳамияти ва қимматини лойиҳалаштириш иштирокчилари ишлаб чиқадиган ноёб маҳсулотлар белгилайди. Айни пайтда ААТнинг узоқ вақт ва мустаҳкам ишлаши учун ундан фойдаланиш бўйича батафсил баён этилган йўриқноманинг бўлиши ҳал этувчи аҳамиятга эга бўлади.
9. ААТ яратишнинг асосий шартлари қуйидагилар саналади: ҳаражатларни қоплашни таъминловчи самара манбаининг мавжудлиги; бошқарув жараёнлари ва объектларини автоматлаштиришнинг талаб даражасини таъминлаш; объектнинг белгиланган талабларга мос холда ААТни яратишга тайёрлиги; ААТни яратиш талабига мос ҳолда ташкилий, ишлаб чиқариш, технологик тизимларни қайта қуриш ва модернизациялаш, ААТнинг техник ҳужжатларга мос ҳолда техник ва дастурий воситалар билан жамланиш кафолати, ААТни талаб даражасидаги малакали ходим билан таъминлаш, ААТдан фойдаланувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш. ААТни яратиш, ишлаш ва ривожланиш натижаларини белгиловчи асосий омиллар қуйидагича:
ходимнинг ахборотни қайта ишлашни автоматлаштириш тизимида ва бошқарув қарорини қабул қилишда фаол иштирок этиши;
ахборот фаолиятининг ахборот бизнеси сифатида талқин қилиниши;
аниқ бир объектда амалга ошириладиган дастурий-техник, технологик платформанинг мавжудлиги;
ахборот тизими ва технологияси соҳасида фойдаланувчилар талабларига мувофиқ илмий ҳамда амалий ишланмаларни яратиш ва татбиқ этиш;
ташкилий-функционал ўзаро ҳаракат шартларининг шаклланиши ва унинг математик, модел, тизим ва дастурий таъминоти;
берилган самарадорлик мезонларини ҳисобга олган ҳолда бошқарув соҳасида аниқ амалий вазифаларни қўйиш ва ҳал этиш.
Асосий адабиётлар
Алимов Р, Ходиев Б, Алимов Қ ва бошқалар. “Миллий иқтисодда ахборот тизимлари ва технологиялари”, Т: “Шарқ”-2004 й.
Алимов Р.Х., Новосардова С.А., Отажонов У.А. Информационные технологии в экономике. Ташкент, ТГЭУ, 2005 г.
Алимов Р.Х, Юлчиева Г.Т., Алишов Ш.А. “Ахборот технологияси ва тизимлари”. Маъруза матнлари. Т: - ТДИУ, 2005 й.
Володин К.И. и др. Автоматизированная система – научно технической информации – разработка и эксплуатация. – М.: Финансы и статистика, 2004 г.
ҳттп://www.узинфоcом.уз/ланг/узб - "УзИнфоCом" Компютер ва Ахборот Технологияларини Ривожлантириш ва Жорий Этиш Маркази кўмагида ишлаб чиқилган.
Маълумотлар базаси ва маълумотлар базасини бошқариш тизимлари
Маълумотларни интеграциялаштириш даражасига кўра ААТ автоном ва маълумотлар базасидан ташкил топган турларга бўлинади. Автоном файли тизимларда (АФААТ) тўпланган маълумотлар ўзаро боғланмаган ҳолатда бўлади. Шу сабабли бундай турдаги тизимлар ўрнига маълумотлар базасидан (МБ) фойдаланилмоқда.
Тақсимлаш даражасига кўра ААТ элементлари битта ЭХМда (локал) ва ҳисоблаш тармоғида (тақсимланган) жойлашган турдаги тизимларга бўлинади.
Маълумотлар базасини ташкил қилиш тамойиллари. Ахборотга бўлган талабларнинг турли-туманлиги, масалалар кўламининг тобора ортиб бориши ва бошқалар замонавий АТ лари олдига бир қатор талаблар қўймоқда. Бундай талаблар жумласига қуйидагилар киради:
Маълумотларнинг аниқлиги. Маълумки, маълумотлар базаси тегишли соҳанинг ахборот моделини ташкил қилади. Шу сабабли ҳам МБ да сақланаётган ахборотлар объектларнинг ҳолати, хусусияти ва улар ўртасида алоқаларни тўлиқ ва аниқ ифодалаш лозим. Акс ҳолда ташкил қилинган МБ хатарли бўлиши ва зарар келтириши мумкин.
Тезкорлик ва унумдорлик. Тизимнинг тезкорлиги қўйилган талабга жавоб бериш вақти билан аниқланади. Бунда нафақат ЭҲМ нинг тезкорлигини, балки маълумотларнинг жойланиши, излаш усуллари, талабнинг қийинлигини ва бошқа олимлларни ҳам ҳисобга олиш зарур. Тизимнинг умумдорлиги эса вақт бирлиги ичида бажарилган талабларнинг миқдори орқали аниқланади.
МБдан фойдаланишнинг одийлиги ва қулайлиги. Бу талаб тизимдан фойдаланувчи барча исътемолчилар томонидан қўйилади. Шу сабабли ҳам МБ дан фойдаланишнинг осон, содда ва қулай усулларини яратиш муҳим аҳамиятга эга.
Маълумотларни ҳимоялаш. Тизим маълумотлар базасида сақланилаётган ахборот ва дастурларни ташқи таъсирлардан, бегона фойдаланувчилардан ҳимоялашни таъминлаши лозим.
Тизимнинг ривожланиши. Тизим таркиби доимо янги элементлар, дастурлар билан тахминланиши, ахборот массивлари ўзгартирилиши ва янгиланиб бориши зарур.
Юқорида келтирилган талабларга жавоб берадиган МБ қуйдаги тамойилларга асосланган ҳолда ташкил қилиниши мумкин:
Маълумотларнинг интеграциялаштириш тамойили. Бу тамойилнинг моҳиятига кўра ўзаро боғланмаган ахборотлар ягона маълумотлар базасига бирлаштирилади. Бунинг натижасида маълумотлар фойлаланувчи ва унинг амалий дастурларига ахборот массивлари кўринишида тақдим этилади. Ахборат массивларидан фойдаланилганда керакли маълумотларни қидириш, қайта ишлаш жараёнларини бошқариш осонлашади, маълумотларнинг ортиқчалиги камаяди, МБни юритиш енгиллашади.
Маълумотларнинг яхлитлиги тамойили. Бу тамойил орқали МБда сақланаётган ахборотларнинг аниқлиги ортади, яъни уларнинг хусусиятлари ва тавсифномалари тегишли соҳа объектлари тўлиқ ифодаланилади. Маълумотларнинг яхлитлиги нотўғри ахборотни киритиш ёки унинг маълум бир қисмини хотирадан ўчириб ташлаш натижасида бузилиши мумкин. Шунинг учун ҳам киритилаётган ахборотларни назорат қилиш, сақланаётган маълумотларни доимо текшириш, махсус тизим ёрдамида тиклаш ва бошқа тадбирлар орқали МБ нинг яхлитлигини тахминлаш мумкин.
Маълумотларнинг алоқадорлиги тамоийли. Бу тамойилнинг моҳиятига кўра МБдаги барча ахборотлар ўзаро боғланган бўлиб, объектлар ўртасидаги муносабатларни ифодалайди. Ахборот турлари ва улар ўртасидаги муносабатлар мажмуаси маълумотларнинг мантиқий тузилишини ташкил қилади. Маълумотларнинг ўзаро боғлиқлиги 5.2-расмда кўрсатилган. Бунинг натижасида иш енгиллашади ва тезлашади.
5.2-расм. МБ даги ахборотларнинг ўзаро алоқаси
Маълумотларнинг етарли бўлиш тамойили. Бу тамойилнинг моҳиятига кўра, тегишли ахборотлар МБда ягона нусха сақланади ва улар исталган масалани ечиш учун ўзаро боғланади ҳамда етарли бўлади. Масалан, автоном файллардан иборат бўлган ААТда баъзи бир ахборотлар такрорланса, МБ да эса уларнинг такрорланиши бутунлай барҳам топади. 5.3-расмда «Ходим», «Ходимлар» «Молиялар» файллари ўртасидаги боғланишлар тасвирланган.
«Ходим» «Ходимлар»
Фан |
йил |
мансаб |
манзил |
..... |
|
фан |
йил |
мансаб |
манзил |
.... |
«Молиялар»
|
фан |
йил |
мансаб |
манзил |
.... |
«Ходим»
фан |
йил |
мансаб |
иш стажи |
иш хаки |
манзил |
... |
5.3-расм. Маълумотларнинг етарли бўлиши
МБ ни бошқаришини марказлаштириш тамойили. Бу тамойилга кўра маълумотларни бошқаришнинг барча функциялари ягона бошқариш дастури-маълумотлар базасини бошқариш тизими (МББТ) га берилади. Бу тамойилга риоя қилиш асосида АТдан фойдаланишнинг самарадорлиги барча жараёнлар МББТ орқали амалга оширилади.
Маълумотларнинг ифодаланишини уларни қайта ишлаш жараёнларидан ажратиш тамойили. Бу тамойилга кўра, маълумотларнинг ифодаланиши амалий дастурлардан ташқарида тайёрланади ва МБ да сақланади. Бу эса ўз навбатида дастурлаш жараёнини енгиллаштиради, дастур учун зарур бўлган ҳолда ахборотларнинг ҳажмини камайтиради. МБни юритишни яхшилайди ва х.к.
Шундай қилиб, юқорида кўриб ўтилган тамойиллар асосида МБ нинг таркиби яратилди, яъни АТ нинг мантиқий, физик ва дастурий элементлари ўртасидаги ўзаро боғланиш ишлаб чиқилади.
Маълумотлар базасининг таркиби ва уни ташкил этиш. АТнинг таркибий элементлари унга юклатилган вазифалар ва ечиладиган масалаларнинг хусусияти орқали аниқланади. Шунга кўра маълумотлар базасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
-ахборотларни сақлаш ва ҳимоялаш;
-ахборотларни доимо ўзгартириш (янгилаш, янги маълумотларни киритиш, ортиқча маълумотларни ўчириш ва х.к.)
-фойдаланувчи ва амалий дастурлар талабларига кўра маълумотларни излаш ва танлаш;
-аниқланган маълумотларни қайта ишлаш ва тегишли усулда натижавий ахборотларни чиқариш ва бошқалар.
Юқорида кўрсатилгандек, ахборотлар маълумотлар базасида сақланади. МБ - амалий дастурларга боғлиқ бўлмаган ҳолда маълум бир тартиб асосида ўзаро боғланган маълумотлар тўпламидир.
Ҳар қандай маълумот файли каби, МБ ҳам ёзувлардан ташкил топади. Ёзувлар эса ўз навбатида майдончалардан ҳосил қилинади. Ёзув тезкор ва ташқи хотиралар ўртасида маълумотлар алмашиш жараённинг энг кичик ўлчов бирлиги бўлса, майдонча - маълумотларни қайта ишлашдаги энг кичик бирлик ҳисобланади.
МБни ташкил қилиш оддий файлларни ташкил қилишдан қуйидаги иккита хусусиятига кўра фарқланади:
-ёзув майдонларининг ифодаланиши маълумотлар билан биргаликда сақланади;
-маълумотларни қидиришда махсус усуллардан фойдаланилади.
Операцион тизимнинг муҳитида фаолият кўрсатаётган МБ билан турли амалларни бажариш мумкин эмас. Шу сабабли ҳам операцион тизим асосида ишлайдиган махсус амалий дастурлар мажмуаси яратилган. Бу мажмуа маълумотлар базасини бошқариш тизими деб юритилади. МББТ - маълумотлар базасини ҳосил қилиш, уни юритиш ва фойдаланиш учун мўлжалланган дастурлар ва тил воситаларининг тўплами.
МББТнинг асосий қисмини бошқариш дастури ташкил қилади. Бу дастур МБ билан мулоқатни ўрнатишга боғлиқ бўлган барча жараёнларни автоматлаштиради. МББТ ишга тушиши билан унинг бошқариш дастури доимо асосий хотирада бўлади ва талабларни қайта ишлашни ташкил қилади, уларнинг бажарилиш тартибини таъминлайди, амалий дастурлар ва операцион тизим ўртасидаги алоқаларни ўрнатади. МБ дан тегишли амалларни бажариш жараёнларини назорат қилади ва бошқалар. МБга келаётган талабларни параллел бажаришни ташкил қилиш бошқариш дастурининг асосий функцияси ҳисобланади.
МББТнинг бошқа қисмини маълумотларни қайта ишлаш дастурларининг тўплами ташкил қилади. Бу тўпламга таржимонлар (трансляторлар), талаб ва дастурлаш тиллари, муҳаррирлар, сервис дастурлари ва бошқалар киради.
Шундай қилиб, маълумотлар банки бир неча маълумотлар базаси, бошқариш ва амалий дастурлардан ташкил топади. Бу элементар АТ га юклатилган вазифаларни бажаришда асосий роль ўйнайди. Шу билан бирга, АТнинг самарали фаолияти унинг таъминловчи элементларига ҳам боғлиқдир. Бу таъминот таркибига қуйидаги элементлар киради.
Техник таъминот МБ ва фойдаланувчиларнинг иш фаолиятини автоматлаштириш имкониятини яратадиган техник воситалардан ташкил топади. Бундай воситалар жумласига ЭҲМ, ташқи қурилмалар, ахборотни ташиш, узатиш воситалари, алоқа тармоқлари, абонент пунктлари ва бошқалар киради.
Математик таъминот - функционал масалаларни ечиш ва МБни бошқариш усуллари, математик моделлар ва алгоритмлар тўпламидан ташкил топади.
Дастурий таъминот-МБнинг фаолиятини амалга ошириш дастурлари ва турли хил қўшимча вазифаларни бажариш учун мўлжалланган сервис дастурларнинг тўпламидан иборат бўлади.
Ахборот таъминоти-маълумотларни туркумлаш ва ихчамлаштириш, ифодалаш ва тақдим этиш тизимларидан ташкил топади.
Лингвистик таъминот - МББТда фойдаланиладиган тиллар, луғатлар мажмуаси орқали ташкил қилинади. Ташкилий таъминот -МБнинг кундалик фаолиятини ифодаловчи расмий ҳужжатлар, меъёрий кўрсатмалар тўпламидан иборат бўлади.
Маълумотлар базасини бошқариш тизимлари
Маълумотлар базасини лойиҳалаштириш жараёни икки босқичга бўлинади: МБ мантиқий тузилишини ташкил қилиш ва ташувчиларда МБни ҳосил қилиш.
МБ нинг мантиқий тузилиши - объектга тегишли бўлган ахборотларнинг МБ да жойланишини ифодалайди. Ҳосил бўлган МБ нинг мантиқий боғланиш модели биринчи босқичнинг натижаси ҳисобланади. Бу моделда уч турдаги ахборот ифодаланади: объект тўғрисидаги хабарлар, уларнинг хусусияти ва ўзаро муносабатлари. Ҳар бир объект моделда ёзув турлари орқали кўрсатилади. Уларнинг хусусиятлари ёзув майдонлари орқали ифодаланади, муносабатлар эса - ёзув ва майдон турлари ўртасидаги алоқалар ёрдамида тасвирланади. Бундай модел ЭҲМ, операцион тизим, МББТ нинг моҳиятига боғлиқ бўлмайди, яъни ахборотнинг маъносига боғлиқ бўлмаган ҳолда уларни ифодалаш усули ва алоқасини таъминлайди.
Мантиқий моделни чизмали ва жадвалли усуллар ёрдамида ифодалаш мумкин. Чизмали усулда маълумотлар ўртасидаги боғланиш графлар ёрдамида тасвирланади. Бунда графнинг учлари ёзувларни ифодалайди. Графларнинг қирралари ёзувлар ўртасидаги алоқаларни кўрсатади. Жадвалли усулда эса объект тўғрисидаги маълумотлар бир ёки бир неча устундан иборат бўлган жадваллар орқали ифодаланади.
Ҳозирги кунда мантиқий моделларнинг поғонали, тармоқли ва реляцион турларидан фойдаланилмоқда. Шахсий ЭҲМ ларнинг пайдо бўлиши реляцион моделларнинг кенг тарқалишига сабабчи бўлди.
Поғонали модел чизмали усул асосида ташкил қилинади. Бунда маълумот ёзувлари графикнинг учларини ифодалайди ва ҳар бир ёзув олдинги поғона учларига боғланган бўлади. Бундай тузилишдаги МБдан тегишли ахборотлар ҳамма вақт битта йўналиш бўйича қидирилади ва унинг жойлашган ўрни тўлиқ кўрсатилади. Масалан, «Талаба» тўғрисидаги маълумотларни олиш учун «Факультет», «Курс», «Гуруҳ» ёзувлари кўрсатилиши лозим.
Тармоқли модел ҳам чизмали усул ёрдамида ташкил қилинади. Лекин, бунда тегишли ахборотлар бир неча йўналиш бўйича олиниши мумкин. Масалан, «Талаба» тўғрисидаги маълумотларни олиш учун юқоридаги тасвирга «Муаллим-фан» ва «Фан-талаба» тармоқли модели ҳосил бўлади (5.4-расм).
Реляцион модел жадвалли усул асосида ташкил қилинади. Бунда тегишли маълумотлар жадвалнинг устун ва қаторларида жойлашади. Устунлар маълумотнинг майдонларини, қарорлар эса ёзувларни ифодалайди. Бир устунда маълум соҳага тегишли бўлган бир қанча маълумотлар жойлашади. Қаторда эса устунларда жойлашган маълумотлар кўрсатилади. Устун ва қатор ўртасидаги боғланиш муносабат деб аталади. Ҳар бир устун, қатор ва муносабат ўз номига эга бўлади.
5.4-расм. МБнинг тармоқли модели
Реляцион моделдаги муносабатлар қуйидаги талаблар орқали ҳосил қилинади:
-устун ва қатор кесишган ерда жойлашган маълумотлар элементар ҳисобланади;
-муносабатларда иккита бир хил қатор бўлмайди;
-устун ва қаторларнинг тартибли жойлашиши ва номланиши мажбурий эмас.
Реляцион модел бир неча муносабатлардан ташкил топиши мумкин. Масалан, 5.1-жадвалда икки муносабадан ташкил топган реляцион маълумотлар базаси келтирилган. Бу жадвалдаги муносабатлар «Мансаби» устун орқали боғланишга эга ва тегишли маълумотлар махсус буйруқлар орқали қайта ишланади.
МБ ни ташувчиларда ҳосил қилиш босқичи физик тузилишни ташкил этади. Физик тузилиш ташқи хотираларда маълумотларни жойлаштириш усуллари ва воситаларидан иборат бўлиб, уни натижасида ички модель ҳосил қилинади.
5.1-жадвал
Реляцион маълумотлар базасининг тузилиши
Ходим Молия
Исми-шарифи |
Туғилган йили |
Телефон |
Мансаби |
Ойлик маоши |
Салимов А.А. |
1970 |
458410 |
ҳисобчи |
3500 |
Халилмов Б.Т. |
1969 |
792556 |
мухандис |
3200 |
Жалилов С.С. |
1969 |
599999 |
техник |
2900 |
Ички модел маълумотнинг мантиқий моделини ташувчиларида акс эттиради ва ёзувларнинг жойланиши, алоқаси ва танлаб олинишини кўрсатади. Ички модел МББТ орқали ҳосил қилинади:
-маълумотларнинг мантиқий тузилишини сақлаш;
-ташқи хотирадан максимал фойдаланиш;
-МБ ни юритиш ҳаражатларини камайтириш;
-маълумотни қидириш ва танлаш жараёнларининг тезкорлигини ошириш ва бошқалар.
Маълумки, бир алгоритм бўйича турли тиллар ёрдамида эквивалент дастурларини яратиш мумкин. Шунга боғлиқ ҳолда битта мантиқий модел орқали бир қанча кичик (физик) моделларни яратиш мумкин. Лекин яратилган моделлардан бири оптимал бўлади. Шу сабабали, МБ ни ҳосил қилувчи мутаҳассислар олдида ички моделнинг оптимал вариантини топиш масаласи турибди. Бунда оптималлик мезони сифатида юқоридаги талабларни олиш мумкин.
Сақланаётган маълумотларнинг тузилиши, уларни қидириш усуллари ва ифодаланиш тиллари физик моделлаштиришнинг асосий воситалари ҳисобланади.
Маълумотларнинг тузилишини файл ёзувлар кўринишида тасвирлаш мумкин. Бундай ҳолда ёзувлар майдонлардан, уларнинг жойланиш тартибидан, тури ва узунлигидан иборат бўлади. Маълумотларни қидириш вақтини камайтириш мақсадида турли қидириш усуллари яратилмоқда. Агар маълумотларнинг тузилиши ёзувларнинг тезроқ топиш йўлини кўрсатади. Шунинг учун ҳам, МБ физик ташкил қилишда иккита тамойилга: маълумотларнинг тузилиши ва қидириш усуллари асосида МБ ни ҳосил қилишга риоя қилинади. Ҳар қандай МБ физик ташкил қилиш натижасида файллар ҳосил қилади. Шахсий компьютерларда бу файллар кетма-кет ёки ихтиёрий тартибда жойланиши мумкин. Бундай файлларни бажаришда, яъни МББТ да чизиқли ва занжирли рўйхат, тартиблашмаган ва тартиблашган қидириш усулларидан фойдаланилади.
Чизиқли рўйхат-МБ ни физик ташкил қилишнинг энг оддий усули ҳисобланади. Бунда МБнинг файллари боғланмаган ҳолда бўлади ва тегишли ёзувларни қидириш маълум бир алгоритмлар асосида амалга оширилади. Чизиқли усул орқали хотирадан самарали фойдаланиш мумкин, лекин маълумотларни қидириш учун бошқа усулларга қараганда кўп вақт сарф қилади.
Занжирли рўйхат усулида ҳосил қилинган файлда ҳар бир ёзув бошқа ёзув билан боғланган бўлади. Бунда алоқа воситаси сифатида кўрсаткичлар рўйхатидан фойдаланилади. Кўрсаткичлар рўйхати ёзувнинг қўшимча майдонларида кўрсатилади ва улар орқали керакли маълумотларни олиш тартиби ўрнатилади.
Рўйхатга кириш учун рўйхатнинг бошланғич манзилгоҳини (РБМ) кўрсатиш лозим. Бу манзилгоҳ рўйхат сарлавҳасида (РС) сақланади. 5.5-расмда занжирли рўйхатнинг чизиқли (а) ва жадвалли (б) тасвири келтирилган.
Улар орқали керакли ёзувларни тез қидириб топиш имконияти ҳосил бўлади. 5.2-жадвалда тартиблашмаган файл келтирилган. Келтирилган файлнинг ёзувлари асосий майдон - «исми шарифи» - бўйича тартиблашган. Бу файлдан «1970 йилгача туғилган ходимлар» тўғрисидаги маълумотлар талаб қилинса, у ҳолда асосий файлнинг ҳамма ёзувларини қараб чиқиш керак бўлади ва кўп вақт сарф қилинади. Бу вазифани яна ҳам тезроқ бажариш учун асосий файлни ёрдамчи майдонча «туғилган йил» бўйича тартиблаштириш лозим. Бундай ҳолда асосий майдон бўйича тартиблашган файлнинг икки ёзуви олинади ва юқоридаги талабга жавоб берилади.
Тартиблашмаган файллар керакли маълумотларни тез қидириш имкониятини берсада, уларда сақланаётган маълумотлар бир неча марта такрорланади. Натижада хотирадан фойдаланиш самарадорлиги камаяди. Бу камчиликни тугатиш мақсадида файллар тартиблашган ҳолга келтирилади. Бундай ҳолатларда ёзувлар эмас, балки уларнинг жойлашган манзилгоҳлари сақланади. Керакли маълумотлар манзилгоҳлар бўйича қилинади ва у хотирада кам жойни эгаллайди. 5.3-жадвалда тартиблашган файл келтирилган. Бунда «туғилган йил» майдони И1 индексга эга.
Бундай файл МББТ орқали автоматик тарзда ҳосил қилинади. Тегишли маълумотлар манзилгоҳ индексларини излаш орқали чиқарилади.
МББТнинг асосий вазифалари ва хусусиятлари. Маълумки, МББТ дастурий ва тил воситаларининг тўпламидан иборат бўлиб, улар ёрдамида МБ ни ҳосил қилиш, юритиш, таҳрирлаш ва бошқа вазифаларни бажариш мумкин. Бундай тизим ёрдамида операция тизимининг маълумотларини бошқариш бўйича имкониятлари кенгаяди.
5.3-жадвал
Тартиблашган файл ва индекс
Асосий файл Тартиблашган файл
|
Исми-шарифи |
Туғилган йили |
|
Тугилган йили |
Манзили |
001 |
Халилов С.С. |
1970 |
|
1959 |
004 |
002 |
Салимов С.Х. |
1969 |
|
1969 |
002,003 |
003 |
Жалилов А.А. |
1969 |
|
1970 |
001 |
004 |
Валиев А.А. |
1959 |
|
1970 |
001 |
МББТ нинг вазифаларини уч гуруҳга ажратиш мумкин:
-файлларни бошқариш; яъни файлни очиш, нусха олиш, номини ўзгартириш тузилишини ўзгартириш, қайта ҳосил қилиш, тиклаш, ҳисобот олиш, бекитиш ва бошқалар;
-ёзувларни бошқариш, яъни ёзувларни ўқиш, киритиш, тартиблаштириш, ўчириш ва бошқалар;
-ёзув майдонларини бошқариш.
Шуни таъкидлаш лозимки, маълумотларни ҳарфлар дастаси ёрдамида киритиш, ҳисоблаш, такрорий жараёнларини амалга ошириш, маълумотларни кўрсатув ойнаси ёки босмага чиқариш МББТ нинг вазифалари қаторига кирмайди. Бу вазифалар амалий дастурлар ёрдамида бажарилади. Бундай дастурлар МББТнинг махсус дастурлаш тиллари орқали ҳосил қилинади.
Юқорида келтирилган вазифалар тўплами МББТ да уч турдаги дастурларнинг бўлишини талаб қилади: бошқарувчи дастур, қайта ишловчи (транслятор) дастур ва хизмат кўрсатувчи дастур. МББТ ишга тушиши билан асосий бошқарувчи дастур хотирасига юкланади. Бошқа дастурлар тегишли ҳолда ишга туширилади.
МББТни туркумлашда мантиқий тузилиш асос қилиб олинган. Шунинг учун ҳам тармоқли, поғонали ва реляцион МББТлари мавжуд. Реляцион МББТ лари кенг тарқалган бўлиб, улар жумласига дБасе ИИИ Плус, ФохБасе, Фох Про, Cлиппер, дБасе ИВ, Парадох ва бошқалар киради.
МББТ икки тартибда: интерпретатор ва компилятор тартибда ишлаши мумкин.
Интерпретатор тартибда дастурларнинг буйруқлари босқичма-босқич, бирин-кетин бажарилади. Унда ҳар бир буйруқ назорат қилинади, сўнгра машина тилига айлантириб, бажарилади. Тегишли амаллар бажарилгандан кейин, улар хотирадан ўчирилади, тизим қайта ишлаш босқичига ўтади ва кейинги буйруқни бажаришга киришади, интерпритатор тартибида «Ехе» кенгайтирмали файл ҳосил қилинмайди. Бундай файлини ҳосил қилиш учун капилятор тартибида фойдаланилади. Компилятор тартибида буйруқлар бевосита бажарилмайди, балки улар «ехе» файлга ёзилади. Эхе файлни ҳосил қилиш жараёни икки босқичдан иборат бўлади: бошланғич дастурни назорат қилиш ва уни обж турга айлантириш; матн муҳаррири ёрдамида дастурни эхе файлга айлантириш. Эхе файлнинг бажарилиши учун МББТ нинг мавжуд бўлиши шарт эмас, Интерпретатор тартибида ишлайдиган МББТ га дБасе ИИИ Плус, ФохБасе ва Карат киради, компилятор тартибида Cлиппер, панель тартибида эса Cларио ишлайди.
МББТ фойдаланувчи билан маълумотлар базаси ўртасидаги алоқани таъминловчи дастур сифатида иштирок этади. Унинг функциялари меню ва дастурлар кўринишида намоён бўлади.
Меню тартибид МББТнинг функциялари экранда тасвирланади. Фойдаланувчи курсорни ҳаракатлантириш орқали тегишли функцияни аниқлаши ва бажаришга чақириши лозим. Тизим аниқланган функцияларни бажариб бўлгандан сўнг яна меню ҳолатига қайтади.
Дастурий тартибда тегишли буйруқлар киритилади, дастурлар қайта ишланади ва бажаришга чақирилади. Бу ҳолда МББТ интерпритатор тартибида ишлайди ва фойдаланувчидан дастурлаш тилларини билиш талаб қилинади.
МББТ да фойдаланиладиган дастурлаш тилларига умумий талаблар билан бир қаторда қуйидагилар ҳам қўйилади:
- тилнинг тўлиқ бўлиши;
- вазифаларни бажариш учун тегишли воситаларнинг бўлиши;
- аниқланган маълумотларни тўлиқ қайта ишлаш ва бошқалар.
Дастурлаш тиллари бир қатор белгиларга кўра туркумларга ажратилади.
ўзгарувчанлик;
жараёнлилик;
фойдаланилаётган математик аппарат ва бошқалар
МББТ даги дастурлар тегишли бўйруқларнинг тўпламидан ташкил топади. Ечилаётган масалаларнинг қийинлигига қараб, дастурлар оддий ёки мураккаб тузилишига эга бўлади. Оддий тузилишга эга бўлган дастурларда буйруқлар кетма-кет жойлашади. Мураккаб тузилишли дастурларда эса буйруқлар модуллар ҳолатида, яъни асосий модул ва қуйи дастурлар тўпламидан иборат бўлади. Маълумотлар базасини ҳосил қилишда модуллик тамойилидан фойдаланиш қулай ва самаралидир.
Асосий адабиётлар
Алимов Р., Абдувоҳидов А. ва бошқалар. “Ахборотлар технологияси асослари” Ўқув қўлланма. Т: - ТДИУ, 2004 й.
Балдин К.В., Уткин В.Б. Информационные системы в экономике. Учебник. - М.: ЮНИТИ – ДАНА, 2005 г.
О`.Т. Хайитматов, С.Х. Файзуллаев ва бошқалар. “Информатика ва ахборот технологиялари”. Т., ТКТИ, 2005 й.
Михив В.Д., Харитонова И.А. Миcрософт Аccесс 2003. - СПб.: БХВ – Петербург, 2004. –1072 с.
Алимов Р.Х, Юлчиева Г.Т., Алишов Ш.А. “Ахборот технологияси ва тизимлари”. Маъруза матнлари. Т: - ТДИУ, 2005 й.
6-мавзу: Молия ташкилотларида автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланиш
Технологиялар хақида тушунча ва таъриф.
Ахборот технологияларини яратиш тамойиллари ва ривожлантириш йўналишлари
Автоматлаштирилган ахборот технологияларининг таснифи.
Молия ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва бошқа ахборот тизимларидан фойдаланиш
1. Технологиялар хақида тушунча ва таъриф.
«Технология» грекча (течне) сўзидан олинган бўлиб, моҳирлик, усталик, бирор ишни уддалай олишни англатади Умумий ҳолларда технология деганда, маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида амалга ошириладиган хом-ашё, материал ёки ярим тайёр маҳсулот шакли, хусусияти, ҳолатининг ўзгариши, уни қайта ишлаш, тайёрлаш усулларининг мажмуи тушунилади. Бу бирор бир ишни юқори даражада уддалаш деганидир
Ахборот технологияси – объектнинг (ахборот маҳсулотининг) ҳолати, жараён ёки воқеанинг янги хусусияти тўғрисида ахборот олиш учун маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш воситалари ва усуллари мажмуидан фойдаланиладиган жараёндир.
Ахборот технологиялари тўғрисида гап кетганда, материал сифатида ҳам, маҳсулот сифатида ҳам ахборот иштирок этади. Бироқ бу объект, жараён ёки ходиса тўғрисидаги сифат жиҳатидан янги маълумот бўлади. Технология ходимнинг ахборот билан ишлаш усули ва услуби ҳамда техник воситалар орқали намоён бўлади
Моддий ишлаб чиқариш технологиясининг мақсади – инсон ёки тизимнинг эҳтиёжини қондирувчи маҳсулот ишлаб чиқариш саналади.
Ахборот технологиясининг мақсади эса – ахборот ишлаб чиқариш бўлиб, уни таҳлил этиш ва унинг асосида бирор-бир ҳаракатга қўл уриш учун тегишли қарор қабул қилиш.
2. Ахборот технологияларини яратиш тамойиллари.Ахборот технологияни яратиш тамойилларини умумий ҳолда тўрт қисмга ажратиш мумкин:
Иқтисодий ташкилий тамойиллар
Техникавий тамойиллар.
Иқтисодий тамойиллар.
Ижтимоий тамойиллар
Иқтисодий ташкилий тамойиллар ўз навбатида 6та тамойилчаларга бўлинади
Тизимли ёндашиш.
Узлуксиз ривожланиш.
Ягона раҳбарлик.
Янги масалаларни ечиш.
узаро алоқадорлик
Маълумотларни бир марта киритиб ,кўп марта ишлатиш
1.Тизимли ёндашиш тамойилига кўра, ахборотли технология ташкил қилинаётган бошқариш субъектининг фаолияти тўлиқ ўрганилади, бунда субъектда айланувчи хужжатлар иқтисодий масалаларни ечиш усуллари ва муддатлари ўрганилади, ҳамда уларни автоматлаштириш тўғрисидаги тегишли хулосалар қабул қилинади.
2. Узлуксиз ривожланиш тамойилига мувофиқ яратилган ахборот технологияси доимо ҳаракатда, ривожланишда бўлиши лозим. Унинг ривожланиши фан-техника тараққиётига янги технологияларни ишлаб чиқариш ва жорий қилишга боғлиқ бўлади.
3. Ягона раҳбарлик тамойилига кўра ахборотли технологияни яратиш вазифалари ходимлар гурухи ыртасида тақсимланади, ҳамда бу ишларнинг бажарилиши тегишли раҳбарлар томонидан назорат қилинади. Бунда субъектнинг раҳбари ахборотли технологияни яратиш вазифаларини ҳамда гуруҳларни бошқаради.
4. Янги масалаларни ечиш тамойилига мувофиқ ахборотли технология оддий ҳисоб-китоб масалаларини ечиш билан чегараланиб қолмай, балки истиқболни белгилаш ҳамда оптималлаштириш масалаларини ҳам ечиши лозим. Бундай масалаларни ечишда иқтисодий математик усул ва моделлардан фойдаланилади.
5. узаро алоқадорлик тамойилига кўра, бир соҳада ташкил қилинган ахборот технологияси бошқа тармоқдаги тизимлар билан доимо алоқада бўлади. Бунда фойдаланилаётган маълумотлар маълум даражада умумий бўлиб, бошқа тизимларда ҳам қўлланилади.
6.Маълумотларни бир марта киритиб, кўп марта фойдаланиш тамойилига мувофиқ доимий ва шартли доимий бўлган ахборотлар ЭҲМ хотирасига бир марта жойлаштирилади. Бундай усулда ахборотларни қайта ишлаш тезлиги ортади ва тегишли қарорларни яратиш муддатлари камаяди.
Ахборот технологияларини ривожлантиришнинг олти устивор йўналиши қуйидагилардан иборат:
Давлат статистика тизими, кредит-молия ва банк тизимлари.
Электрон маълумотлар базаси.
Фан- техника ахбороти (ФТА) тармоғи.
Таълим, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ижтимоий мухофаза ва соғлиқни сақлаш соҳалари ахборот тизимлари.
Маълумотларни узатиш ва алоқа тизимлари.
Фавқулотда ҳолатларнинг олдини олиш ва хабар беришнинг ахборот тизимлари.
3.Автоматлаштирилган ахборот технологияларининг таснифи.Ахборот технологияси автоматлашган ва анъанавий (қоғоз) кўринишда амалга оширилади. Автоматлаштириш ҳажми ва техник воситалардан фойдаланиш тури аниқ бир технологиянинг моҳиятига боғлиқ.
Автоматлаштириш - бу инсон иш фаолиятини машина ва механизмлар билан алмаштириш демакдир. У техник, ташкилий ва иқтисодий мазмундаги хатти-ҳаракатлар ҳамда тадбирлар комплексидан иборат бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни, бошқарув жараёнининг у ёки бу ишини амалга оширишда инсон иштирокини қисман ёки бутунлай чеклаш имконини беради.
Автоматлаштириш қачон зарур бўлади? Қуйидаги ҳолларда бошқарувни автоматлаштириш, демак, ахборот тизимини, технологияни автоматлаштириш зарур бўлади:
инсоннинг физиологик ва психологик имконияти мазкур жараённи бошқариш учун етарли бўлмаса;
бошқарув тизими инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли муҳитда бўлса;
бошқарув жараёнида иштирок этиш кишидан ўта юқори малакани талаб этса;
бошқариш керак бўлган жараён ўта танг ёки авария ҳолатида бўлса.
Автоматлаштирилган ахборот технологияси (ААТ) – бошқарув вазифаларини ҳал этиш учун тизимли ташкил этилган ахборот жараёнларини амалга ошириш усул ва воситалари мажмуидир.
У ҳисоблаш техникаси ва алоқа воситаларидан фойдаланиладиган ривожланган дастурий таъминотни қўллаш базасида бажарилади.Шундай қилиб, автоматлаштирилган ахборот технологияси техник воситалардан, кўпроқ компьютерлар, коммуникация техникалари, ташкилий техника воситалари, дастурий таъминот, ташкилий – услубий материаллар ва технологик занжирга бирлашган персоналдан иборат бўлади. Ушбу ҳаракат занжири ахборотни йиғиш, узатиш, тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, фойдаланиш ва тарқатишни таъминлайди.
Ҳар қандай ахборот технологиясининг мақсади - белгиланган ташувчи воситада талаб қилинган сифат даражасида керакли ахборотни олишдир. Айни пайтда ахборотни қайта ишлаш жараёнининг тезкорлиги ва ишончлилиги, ахборот ресурсидан фойдаланиш жараёнининг кўп меҳнат талаб қилишига, маълумотларни қайта ишлаш қийматига нисбатан чеклашлар бор.
Автоматлаштирилган ахборот технологиялари таснифи. Автоматлаштирилган ахборот технологиясини бир қатор белгиларга, хусусан, ахборот тизимини автоматлаштиришни амалга ошириш имконияти, ААТнинг бошқарув вазифаларини қамраш даражаси, технологик операциялар синфи, фойдаланувчининг интерфейс тури, ЭҲМ тармоғидан фойдаланиш вариантлари ва хоказо хусусиятларига кўра таснифлаш мумкин ААТни амалга ошириш усулига кўра, автоматлаштирилган ахборот тизимида анъанавий равишда юзага келган янги ахборот технологиялари ҳам ажратиб кўрсатилади. Агар анъанавий ААТ биринчи галда маълумотларни марказлашган қайта ишлаш шароитида мавжуд ШКдан оммавий фойдаланишга ўтгунга қадар у аввалги машаққатли иш ҳажмини енгиллаштиришга мўлжалланган эди.
Замонавий ахборот технологияси – ШКдан кенг фойдаланишга, фойдаланувчиларнинг (дастурлаш бўйича мутаҳассис бўлмаганлар) ахборот жараёнида фаол иштирокига, «дўстона» фойдаланувчи интерфейсининг юқори даражада бўлишига, умумий ва муаммо мазмунидаги амалий дастурлар пакетидан кенг фойдаланишга, ЭҲМ ҳисоблаш тармоқлари туфайли маълумотларнинг узоқдаги базаларига кириб бориш имкониятига асосланган технологиядир.
Қамров даражаси бўйича ААТнинг вазифалари маълумотларни электрон усулда қайта ишлашни ўз ичига олади. Бунда ЭҲМдан фойдаланган ҳолда айрим иқтисодий масалалар ҳал этилиб маълумотлар қайта ишланади ва бошқарув фаолиятини автоматлаштириш олиб борилади.
Бошқарув фаолиятини автоматлаштиришда бошқарув қарорларини тайёрлаш учун ахборот – маълумотнома режимида ишларни ва доимий ҳисоботни шакллантириш, хизмат вазифаларини комплекс равишда ҳал этиш учун ҳисоблаш воситаларидан (жумладан супер ЭҲМ ва ШК) фойдаланилади.Ушбу гуруҳга қарорларни қабул қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича ААТни ҳам киритиш мумкин. У таҳлилий ишлар ва башоратларни шакллантириш, бизнес–режани тузиш, ўрганилаётган жараёнлар, ишлаб чиқариш-хўжалик амалиёти воқеалари бўйича асосланган баҳо ва хулосалар чиқариш учун иқтисодий–математик моделлардан кенг фойдаланишни назарда тутади. Ҳозирда кенг тадбиқ этилаётган электрон офис ва қарорлар бўйича эксперт мадади деб ном олган ААТ ҳам мазкур гуруҳга мансуб.
Компьютер графикаси – бу ЭҲМ ёрдамида объектлар моделлари ва уларнинг тасвирларини яратиш, сақлаш ва қайта ишлаш демакдир.
Компьютер билан матнли, график, аудио ва видео ахборот алмашувини дастурий-техник ташкил этиш мультимедиа–технология деб ном олган. Бундай технологияни мультимедиа ёрдамида эга бўлган ва касб фаолиятида, ўқув, таълим, илмий оммобоп, ўйин соҳаларида фойдаланиш имконини берувчи махсус дастурий воситалар амалга оширади. Мазкур технологияни иқтисодий фаолиятда қўллаш давомида компьютердан тасвирга овоз бериш, шунингдек, улар орқали инсон нутқини тушуниш, компьютер орқали мутахасисснинг она тилида суҳбат юритиш борасидаги имкониятларга йўл очилади.
Тармоқли ААТ интерфейси алоқа воситалари ривожлангани боис фойдаланувчига ҳудудий тақсимланган ахборот ва ҳисоблаш ресурсларидан телевосита орқали фойдаланиш имконини беради. Бу эса уни кўп функцияли бўлишига ва фойдаланувчилар ўртасида кенг тарқалишга сабаб бўлади.
Интеграллашган ахборот технологиялари. Ҳозирда турли хилдаги ахборот технологияларини ягона компьютер технология комплексига бирлаштириш тенденцияси кузатилмоқда у интеграллашган АТ деб юритилади.
Замонавий ахборот-коммуникациялар технологияларида ушбу муаммони маълумотларни қайта ишлашнинг тақсимланган тизими ҳал этади. Бунда у маълумотлар базаларининг турли даражалари ўртасида ахборот алмашинуви учун мўлжалланган алоқа каналларидан фойдаланади. Маълумотлар базасини бошқаришнинг дастурий воситалари мураккаблашуви ҳисобига иқтисодий ҳисоб-китоб ва бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш чоғида тезлик ошади, ахборотни муҳофаза қилиш ва унинг ҳаққонийлиги таъминланади. Ташкилий бошқарувнинг кўп даражали тақсимланган компьютер-ахборот тизимларида ахборот билан тезкор ишлаш муаммосини ҳам, бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш пайтидаги иқтисодий аҳволни таҳлил қилиш муаммосини ҳам бир хилда муваффақиятли ҳал этиш мумкин.
Молия ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва бошқа ахборот тизимларидан фойдаланиш
Молия ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби (асосий воситалар ҳисоби, моддий бойликлар ҳисоби, меҳнат ва иш хақи ҳисоби, тайёр махсулотлар ҳисоби, молиявий ҳисоблаш операцияларининг ҳисоби, ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби, йиғма ҳисоб ва ҳисобот).
2.Ҳужжатларнинг таснифланиши. Бошқарув ҳисобининг модули.
3.Аудит фаолиятини компьютерлаштириш асослари.
1.Бухгалтерия ҳисоби. Иқтисодиётни бошқаришдаги ўзгаришлар, бозор муносабатларига ўтиш бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва олиб боришга катта таъсир кўрсатади.
Ҳар қандай иқтисодий объект бошқариш фаолиятини асосини мураккаб қурилишга эга бўлган ахборот тизимлари ташкил қилади, уларнинг таркиби, фаолият тури корхона, иқтисодий объект, фирманинг кўламига боғлиқ.
Бошқарув жараёнида бухгалтерия ҳисоби катта рол ўйнайди, бу ерда барча ахборотларнинг 60% га яқини жамланган. Бухгалтерия ҳисобининг ахборотли тизимлари анъанавий равишда вазифаларнинг қуйидаги мажмуаларини ўз ичига олади: асосий воситалар ҳисоби, моддий бойликлар ҳисоби, меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби, тайёр маҳсулотлар ҳисоби, молиявий ҳисоблаш операцияларининг ҳисоби, ишлаб чиқариш ҳаражатлари ҳисоби, йиғма ҳисоб ва ҳисоботларни тузиш.
ШК лар базасида автоматлаштирилган иш жойларининг ташкил қилинган, корхоналарда маҳаллий ҳисоблаш тармоқларини яратиш, ахборот базасини ташкил қилиш ва иқтисодий вазифалар мажмуасини шакллантиришда янги талабларни илгари сурди. Маълумотларни тақсимлаш базалари тизимини яратиш, турли фойдаланувчилар ўртасида ахборотларни алмаштириш, компьютерда бошланғич ҳужжатларни автоматик шакллантиришнинг имкониятлари пайдо бўлди ва бошқарув масалаларининг вазифалараро мажмуалари вужудга келди.
Вазифалараро мажмуасини ташкил қилиш «материаллар» дастури ҳам кўриб чиқилиши мумкин. Моддий бойликларнинг мавжудлиги ва ҳаражатни ҳисобга олиш жараёнида учта бўлим:
- омборлар;
- ҳисобхона;
- моддий-техника таъминоти бўлими мутаҳассислари фаолият юритади.
Дастурий мажмуа ўз ичига уч қисм:
- омборчи модули;
- ҳисобхона модули;
- моддий техника таъминоти бўлими модулини олади.
Бухгалтерия ҳисоби мажмуалари мураккаб ички ва ташқи алоқаларга эга. Ички алоқалар бухгалтерия ҳисобининг айрим вазифалари, мажмуалари ва участкаларининг ахборотли ўзаро ҳамкорликларини; Ташқи алоқалар – бошқарувнинг ўзга вазифаларини амалга оширувчи бошқа бўлимлари ҳамда ташқи иқтисодий объектлар билан ўзаро ҳамкорлигини акс эттиради.
Ҳисоб вазифалари мажмуасининг ахборотли алоқаси машина дастурининг асосида киритилган ишлаб чиқишнинг уч палласини фарқлашга имкон беради.
Биринчи паллада – бирламчи ҳисоб, бирламчи ҳужжатларни тузиш, уларни ишлаб чиқиш ва ҳисобнинг ҳар бир участкаси бўйича таҳлилий ҳисобнинг қайдномалари тузилиши бажарилади.
Ишлаб чиқишнинг иккинчи палласи проводкаларини тузиш, уларни таҳлилий ва синтетик ҳисобнинг турли регистрлари, счетларнинг тартиб рақамлари бўйича қайд дафтари орденларига жойлаштиришдан иборат бўлади.
Ишлаб чиқаришнинг учинчи палласи йиғма синтетик ҳисобини: асосий китобнинг счётлари бўйича ҳисобот, сальдо қайдномалари ва молиявий ҳисоботнинг шаклларини тузишдан иборат бўлади.
2.Намунавий бухгалтерия ҳужжатлари соҳалараро ва соҳавийга бўлинади. Соҳалараро ҳужжатлар барча корхона иқтисодий объектларда қўллаш учун ягона бўлади. Соҳавий шакллар тавсияномавий ҳарактерга эга.
Барча бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари ГОСТ, ҳужжатларнинг бир шаклга келтирилган тизимлари талабларини ҳисобга олиш билан ишлаб чиқилади.
Бухгалтерия ҳисобининг ҳужжатлари турли белгилари бўйича таснифланади:
- белгиланиши бўйича – фармойиш берадиган, ижроия (оқлайдиган), ҳисобли расмийлаштирувчи, мураккаб;
- хўжалик операциялари мазмуни бўйича моддий, пулли ҳисоблаш;
- акс эттирган операцияларнинг ҳажми бўйича ягона (бирламчи) ёки йиғма;
- фойдаланиш усули бўйича: бир мартали ва жамловчи;
- ҳисобга оладиган ўринларининг сони бўйича: бир қаторли ва кўп қаторли;
- тузилиш жойи бўйича: ички ва ташқи;
- тўлдириш усули бўйича: қўлди, ҳисобни автоматлаштириш воситалари ёрдамида.
Бухгалтерия ҳисобининг дастурий таъминланишига тўлиқ асосда бир қатор ахборотли маълумотли дастурлар: «Маслаҳатчи ҳисобчи», «Маслаҳатчи-плюс», «Кафолат», «Ўзбекистон солиқлари», «Юридик маълумотнома»ни киритиш мумкин. Ахборотларни тўлдириш ҳуқуқий ахборотларни тарқатишнинг умумдавлат тармоғи бўйича бажарилади.
Бухгалтерия вазифаларини ечишни ААТ лар асосида ташкил қилиш: бирламчи бухгалтерия ҳужжатларини тузиш пайтидан бошлаб якуний молиявий ҳисоботни тузиш билан якунланувчи операцияларнинг йиғиндисидир.
Технологик жараённинг барча операциялари ШК да битта иш жойида ва унинг тузилишига кўра изчиллик билан бажарилади.
ШК да бажариладиган технологик жараёнида қуйидаги учта жараёни:
- тайёрлов;
- бошланғич;
- асосийни ажратиш мумкин.
Тайёрлов босқичи дастур ва маълумотлар базасини ишга тайёрлаш билан боғлиқ. Ҳисобчи машинага корхонанинг маълумотномавий маълумотларни киритади, бухгалтерия счётларининг режаси ва намунавий бухгалтерия ёзувларининг тартибига тузатишлар киритади.
Бошланғич босқичи бирламчи ҳужжатларни йиғиш ва рўйхатга олиш билан боғлиқ. Аввал таъкидлаганидек ҳужжатларни қўлда ёки автоматлаштирилган усулда шакллантириш мумкин. Ҳужжатларни киритиш дастури қуйидаги вазифаларни бажаришни кўзда тутади:
- киритилган ҳужжатларга номер бериш, кўчирманинг санаш ва бошқа аломатлари билан регистрини тузиш;
- киритилган ҳужжаттларга маълумотномавий ва шартли доимий аломатларни автоматик киритиш;
- хўжалик операцияларининг қайд этиш дафтарида бухгалтерия ёзувларини автоматик бажариш;
- нотўғри ҳужжатларни чиқариб ташлаш;
- нотўғри ҳужжатларни назорат қилиш ва тузатиш киритиш;
- бирламчи ҳужжатларни босиб чиқариш.
Асосий босқич ишнинг тугалловчи босқичи бўлади ва ҳар хил ҳисобот шаклларини олиш билан боғлиқ. Уни бажариш учун «моддий бойликларнинг қайдномаси», «Айланиш қайдномаси» ва «Ҳисоботлар» менюси модулидан фойдаланилади.
Кўпгина фирмалар дастурларни икки вариантда: маҳаллий ва тармоқли ишлаб чиқарадилар. Таъкидлаш керакки, тармоқли вариантлар анча мураккаб ва қиммат.
Бухгалтерия вазифалари анаъанавий мажмуасининг таркиби янги бошқарув, савдо ва таҳлилий модулларини яратилиши ҳисобига кенгайтирилиши мумкин. Бунда асосий тамойилларга риоя қилиш зарур – АДП лар ўзаро ахборотли боғланган бўлишлари керак. Бу фақат АДПларнинг бутун мажмуасини битта фирмадан ҳарид қилингандагина мумкин.
Кичик корхоналарда БХ АТ яратишда ШК дан кенг фойдаланиш ҳисобчининг иш жойида ахборотларни ишлаб чиқиш, сақлаш ва узатиш бўйича барча тадбирларни автоматлаштиришга имкон беради. Бундай БХ АТ ларни яратишда бир нечта ёндошишлар мавжуд.
Биринчи ёндошишда фақат молиявий ҳисобни автоматлаштирувчи тизим яратилади. Бундай БХ АТ – миниҳисобхоналар синфига киради. Қоида бўйича, бу тизимда бухгалтерия ҳисоби битта одам – ҳисобчи томонидан олиб борилади.
Иккинчи ёндашишда – молиявий ҳисобдан ташқари қисман бошқарув тизими ҳам ҳар томонлама автоматлаштирилади. Бу ҳолда бухгалтерия ҳисобини иккита одам: ҳисобчи ва унинг ёрдамчиси ёки киришни чеклаш йўли билан битта иш жойи ўрнида ёки иккита иш жойларида олиб борилади.
Молиявий ва бошқарув ҳисобини замонавий компьютер технологиялари асосида автоматлаштириш учинчи ёндошишда эришилади. Бундай тизимда ишлаб чиқилаётган ахборотларнинг катта ҳажмларида кўп фойдаланувчанлик усулидан фойдаланилади. Унда бир нечта ШКлар маҳаллий тармоққа бирлаштирилади.
Кичик ва ўрта корхоналардаги молиявий ва бошқарув ҳисобини қараб олувчи бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш учун дастурий мажмуа иккита модулдан ташкил топади.
Бошқарув ҳисобининг модули. Товар-моддий бойликлари ва арзон ҳамда тез эскирувчан молларнинг ҳисоби, тайёр маҳсулотларнинг ҳисоби, иш ҳақи бўйича ҳисоб –китоблар бўлимлари учун сўмдаги ва миқдорий акс эттирилгандаги ҳисобни олиб боришга имкон беради.
Молиявий ҳисобнинг модули бухгалтерия ҳисобининг барча счётлари бўйича ҳисоб олиб боришга имкон беради. Таҳлилий регистрлар ва якуний ҳисоб регистрлари унинг асосий ҳисоб регистрларидан бўлади.
Модуллар ўртасидаги алоқани хўжалик операцияларининг қайд дафтари орқали амалга оширилади.
Белгиланиши бўйича маълумотномалар бешта гуруҳга бўлинадилар:
- умумий белгиланиш маълумотномалари;
- материаллар – товар бойликларининг қайд дафтари билан боғлиқ маълумотномалар (матариаллар, ўлчов бирликлари, ҳаракат операциялари);
- бухгалтерия ёзувлари билан боғлиқ маълумотномалар (счётлар режаси, проводкалар);
- тахлилий ҳисоб билан боғлиқ маълумотномалар (корхона объектлари, бўлинмалар);
- валюта курслари бўйича маълумотномалар.
Тузилиши бўйича маълумотномалар оддий ва мураккабларга бўлинади.
Оддий маълумотномалар андозавий тузилишга эга: код, ном, қўшимча маълумотлар счёт бўйича хизматлар.
Мураккаб маълумотномалар ўз ичига маълумотларнинг киритилганлигининг иккита ва ундан ортиқ босқичларини олади. У ёзувларнинг катта миқдорини экранда жойлаштириб бўлмайдиган катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш учун мўлжалланган.
Дастлабки ахборот базага бирламчи ҳужжатлардан киритилади. Автоматлаштириш учун ҳисоб бўйича қуйидаги андозавий бирламчи ҳужжатлардан фойдаланилади.
- моддий бойликларнинг ҳаракати, қабул қилиш далолатномаси, юк хати, рўйхатдан чиқариш далолатномаси … ;
- молиявий – ҳисоблаш операциялари тўлов топшириқномаси, кириш, чиқиш касса ордери ва бошқалар;
- асосий воситалар;
- меҳнат ва иш ҳақи (табел, норяд);
- тайёр маҳсулотлар – далолатномаси.
Бирламчи ҳужжатларнинг ахборотлари асосида тезкор ахборотларнинг файллари шакллантирилади, уларга тегишли маълумотномаларни ахборотлари автоматлаштирилган усулда киритилади.
3.Аудит фаолиятини компьютерлаштириш асослари. Аудит деганда корхона ва иқтисодий объектлар молиявий хўжалик фаолиятини текшириб бериш, уларнинг ишини иқтисодий экспертизасини ўтказиш тушунилади. Аудиторлик фаолиятининг асосий шарти – тўла мустақилликка эга бўлиш, хеч кимга қарам бўлмаслик, ўз ишини ҳар бир мамлакатда ёки халқаро миқёсда қабул қилинган ҳисоб-китоб ва тафтиш қоидаларига биноан олиб боришдир. Аудит фаолиятининг икки тури мавжуд: ички ва ташқи аудит. Ташқи аудит холис фирма томонидан аввалдан тузилган контракт асосида бажарилади. Ички аудит эса шу корхонада ишловчи холис мутаҳассислар томонидан корхона рахбарларининг буюртмасига биноан амалга оширилади.
Ташқи аудит қуйидаги функцияларга эга:
текширув-тафтиш;
баҳоловчи – маслаҳатлашув.
Текширув – тафтиш функциясига аудит бўлими, ҳисобчи ходимлар, ҳисобот тизими ва ҳисоб – китоб ҳужжатлари киради.
Баҳоловчи – маслаҳатлашув функциясига эса, рахбарият фаолияти ва маслаҳатлар киради.
Ички аудит функциялари қуйидагилар:
текширув – тафтиш
маслаҳатлашув – башоратлаш
Ички аудитнинг текширув – тафтиш функциясига ҳисобот тизими ва ҳисоб – китоб ҳужжатлари киради.
Аудитнинг умумқабул қилинган погоналари қуйидагилар:
- режалаштириш;
- ҳисоб тизимлари ва ички назорат тизимларини баҳолаш;
- молиявий ҳисоботларни текшириш;
- аудиторлик гувохнома (хулоса)сини олиш.
Бу погоналарнинг ҳар бирига мос келувчи стандартлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар уч гурухга бўлинади:
Умумий стандартлар;
Аудиторлик текширувларини ўтказиш бўйича стандартлар;
Ҳисоботлар тузиш бўйича стандартлар.
Аудиторлик фаолиятини компьютерлаштириш тизими қуйидаги компонентлардан тузилиши лозим:
1. Аудит жараёнини гавдалантириш учун иқтисодий – математик, иқтисодий – ташкилий ва ахборотлаштирилган моделлар;
2. Моделларни амалга оширишни таъминлаш учун техник, дастурий, ахборотлаштирилган ва бошқа воситалар.
Аудиторлик фаолиятини компьютерлаштириш тизимини қуришнинг ташкилий формалари эришиладиган мақсадларга боглиқ, чунки аудиторлик масалаларининг классификациясидан кўринадики, барча тизимлар икки синфга бўлиниши мумкин:
- ташқи аудит аудиторлик фаолиятини компьютерлаштириш учун тизимлар;
- ички аудитни компьютерлаштириш тизими.
7-мавзу: Молия-кредит ташкилотларида автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиыишнинг асосий тамойиллари
Бошқарув тизими - иқтисодий объект сифатида.
Бошқариш тизимининг ишлаши ва бошқарувнинг кибернетик модели.
Бошқарув тизимининг даражалари ва модели.
1.Бошқарув тизими - иқтисодий объект сифатида
Бошқарув тизимини кўриб чиқиш давомида бошқарувнинг қуйидаги учта даражасини ажратиб кўрсатиш мумкин: стратегик, тактик ва тезкор
Бошқарув даражаси аҳамиятлигига кўра қанча юқори бўлса, мутаҳассислар ва менежерларнинг ахборот технологиялари ёрдамида бажарадиган иш ҳажми шунча кам бўлади. Бироқ, бу ҳолда, ахборот тизимининг мураккаблиги ва интелектуал имкониятлари ҳамда менежернинг қарор қабул қилиш чоғидаги роли ортади. Бошқарувнинг ҳар қандай даражаси турли миқдор ва турли даражадаги ахборотга муҳтож бўлади.
Пирамида асосини шундай ахборот тизими ташкил этадики, унинг ёрдамида ижрочи – ходимлар маълумотларни қайта ишлаш билан, қуйи бўғиндаги менежерлар эса – тезкор бошқарув билан шуғулланишади. Пирамида юқо-рисида – стратегик бошқарув даражасида ахборот тизимлари ўз ролини ўзгар-тиради ва белгиланган вазифа ёмон бажарилган шароитда қарор қабул қилиш бўйича юқори бўғин фаолиятини қўллаб–қувватловчи стратегик даражага айланади.
Ахборот ва қарорлар мазмунига мувофиқ иқтисодий объектда маълум бир даражанинг ахборот тизими пайдо бўлади
Ахборот тизимидаги ишлар қуйидаги мақсадда олиб борилади:
ахборотга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;
ахборот тўплашни амалга ошириш;
ташқи ёки ички манбалардан ахборот келишини амалга ошириш;
Автоматлаштирилмаган ахборот тизимида ахборот ва қарорлар қабул қилиш билан боғлиқ барча ҳаракатлар инсон томонидан амалга оширилади. Ахборотни қайта ишлаш жараёнини автоматлаштириш алгоритмлар доирасида ҳал қилувчи қоидаларни қайта ишлашнинг юзага келишига олиб келади. Бу ҳам ўз навбатида «соф ахборот тизими»нинг бошқарув ахборот тизимига, яъни бошқарув жараёнида қўлланиладиган маълумотларни йиғиш, сақлаш, тўплаш, қидириш, қайта ишлаш ва узатиш тизимига айланишига олиб келади. Ахборот тизимида бошқариш ва шунингдек инсоннинг қарор қабул қилиш бўйича иши қисман амалга оширилган.
2. Бошқарув тизимининг тузилиши ва ишлаш тамойиллари.Ишлаб чиқариш ва иқтисодий объектларнинг мавжудлиги жамиятнинг у ёки бу эҳтиёжларини қондириш билан белгиланади. Бундай ҳар бир бундай объект ўзгарувчан муҳит (давлат бошқарув органлари, бошқа объектлар) билан муайян муносабатларда бўлади ва ўзаро таъсирнинг мавжудлигини ҳамда ўз вазифасининг бажарилишини таъминлайдиган кўплаб турли элементлардан ташкил топади.
Иқтисодий объект – бу ён-атрофдан захиралар оладиган ва уларни ўз фаолияти маҳсулотларига айлантирадиган барқарор расмий ижтимоий тузилмадир.
Иқтисодий объектнинг муҳит билан ўзаро таъсири натижасида турли хил ўзгаришлар юз беради. Объектда бу ўзгаришлар бошқариш зуруриятини юзага келтиради. Бошқача қилиб айтганда, мақсадга йўналтирилган таъсир кўрсатади.
Бошқариш – бу ўта муҳим функция, усиз ҳеч бир иқтисодий объект мақсадга йўналтирилган фаолият юрита олмайди. Бошқаришнинг мақсади рақобат курашида омон қолиш, кўпроқ фойда олиш, муайян бозорларга чиқиш ва ҳоказолардир.
Бошқариш аниқ бир иқтисодий объектларнинг ўзига хослиги ва бошқариш мақсадларига боғлиқ ҳолда уларни барқарорлаштириш, сифат белгиларини сақлаш, муҳит билан иқтисодий мувозанатни ушлаш, иқтисодий объектни такомиллаштиришни ва у ёки бу фойдали самарага эришишни таъминлашга имкон беради.
Бошқаришни амалга ошириш алоҳида вазифа саналади. Уни бажариш учун иқтисодий объектнинг айрим элементлари ихтисослашади. Шу боис ҳам иқтисодий объект доирасида бошқариладиган жараён (бошқариш объекти) ва бошқарувчи қисм (бошқарув органи) ни ажратиб кўрсатиш мумкин. Уларнинг йиғиндиси бошқарув тизими сифатида белгиланади.
Бошқариладиган объект кириш оқимларини (масалан, хом-ашё, материаллар) чиқиш маҳсулотларига (тайёр маҳсулот) айлантириш бўйича операциялар йиғиндисини бажаради.
Бошқарувчи қисм олдига қўйилган мақсадга эришиш жараёнида бошқарилувчи объектни ташкил этиш учун зарур бўлган операциялар йиғиндисини бажаради.
Бошқарувнинг кибернетик модели. Бошқариш тизимининг ишлаши ахборот базасида, олдига қўйилган мақсадга мувофиқ ҳолда бошқариладиган объект, унинг кириш ва чиқишлари (1,2,4 алоқалари) ҳолати бўйича амалга оширилади (6). Объектни бошқариш бошқарувчи таъсирни узатиш йўли билан амалга оширилади (3). Ташқи муҳит билан алоқа тизими стрелка билан кўрсатилган (5). Бошқаришнинг асосий тамойили – тескари алоқа тамойилидир (ёпиқ цикл бўйича бошқариш).
Бошқариш жараёни муайян мақсадга эришишга йўналтирилган. Шундан келиб чиқиб бошқариш жараёнини бошқариладиган объектдаги жараёнга мувофиқ келувчи мақсад ва ҳажм ўртасидаги фарқни камайтиришга интилиш сифатида кўриб чиқиш мумкин.
Бошқариш жараёнида тўғри ва тескари алоқа каналлари бўйича тизимнинг бошқарувчи ва бошқарилувчи қисмлари ўртасида ахборот алмашинуви кечади.
Иқтисодий объектнинг ахборот тизими. Ахборот контури доирасида бошқариш мақсадлари хақида, бошқарилувчи жараён ҳолати хақида, бошқарувчи таъсирлар хақида ахборотга эга бўлинади ва узатилади. Ахборот контури ахборотларни йиғиш, узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш воситалари, шунингдек, ахборотларни ишловчи ходимлар билан биргаликда мазкур иқтисодий объектнинг ахборот тизимини ташкил этади. Бу тизим динамик ривожланувчидир, чунки ахборот ўзгаришларга учрайди, унинг тезлиги иқтисодий объект бажараётган вазифаларга боғлиқ.
3.Бошқарув тизимининг даражалари ва модели.Одатда исталган иқтисодий объект бир неча объектлардан иборат мураккаб комплекс бўлиб, уларнинг ўзи ҳам бошқарув жараёни ва қисмларидан ташкил топган.
Одатда объектнинг бошқариш қисмида бошқаришнинг олий, ўрта, қуйи даражаси фарқланади Улардан ҳар бири ўз функциялари тўплами, компетенция даражаси билан изоҳланади ва тегишли ахборотга муҳтож бўлади.
Бошқаришнинг юқори даражасида стратегик бошқариш, иқтисодий объект вазифаси, бошқариш мақсадлари, узоқ муддатли режалари, уларни амалга ошириш стратегияси белгиланади. Бошқаришнинг ўртача даражаси - техник бошқарув даражаси ҳисобланади.
Бошқариш даражаси (бошқарув фаолият тури) ҳал этиладиган масаланинг мураккаблиги билан белгиланади. Масала қанчалик мураккаб бўлса уни ҳал этиш учун шунчалик юқори даражадаги бошқарув талаб этилади. Бу ўринда шуни назарда тутиш керакки, оҳиста (тезкор) ҳал этишни талаб этувчи оддий масалалар нисбатан кўп юзага келади. Демак, улар учун тезкор қарор қабул қилинадиган, нисбатан қуйи бошқарув даражаси қабул қилинади. Бошқарув пайтида шунингдек, қабул қилинадиган қарорларни амалга ошириш динамикасини ҳам ҳисобга олиш зарур. Бу ҳол бошқарувга вақтинчалик омил нуқтаи назаридан қараш имконини беради.
Қуйидаги учта асосий бошқарув даражаси фарқланади.
Юқори даража тизимнинг каттароқ ёки кичикроқ маълум бир истиқболга мўлжалланган асосий йўлини (режалаштириш контурини) белгилаб беради.
Ўрта даражада берилган стратегик йўналишни амалга оширувчи таркиби шаклланади ёки кўринишини ўзгартиради (ташкил этиш контури).
Қуйи даражада юзага келган оғишларни бартараф этган ҳолда, тизимнинг тегишли режимда бўла олишини таъминлайди.
Бошқарув тизими модели. Бошқарув тизими ўзининг таркибий нуқтаи назаридан кўп сонли функционал моментлардан (бошқарув вазифаларидан) иборат бўлиб, бошқаришнинг тўлиқ даврини намоён қилади. Булар: бошқарувни башоратлаш, режалаштириш, дастурлаш, ташкиллаштириш, меъёрлаш, қайд этиш, назорат, таҳлил этиш ва тартибга солиш
1. Башоратлаш - бу ташқи муҳитнинг юзага келиши мумкин бўлган ҳолатини, бошқариладиган объектнинг ўзини тутишини аниқлаш мақсадида маълумотларни қайта ишлаш ҳамда улар ҳар бирининг эҳтимоллигини баҳолашдан иборат.
2. Режалаштириш – бу тизимнинг келажакдаги орзу қилинган ҳолатини ишлаб чиқиш (режали моделини ишлаб чиқиш) ва ушбу ҳолатга эришиш учун маблағларни тақсимлашга нисбатан қарорлар қабул қилишдан иборат. Режалаштириш мақсад ва мезонларни танлашни ўз ичига олади. Шу мақсад ва мезонга нисбатан бошқарув самарадорлиги баҳоланади.
3. Дастурлаш режасини амалга ошириш, яъни тизим фаолиятининг алго-ритмини ишлаб чиқиш учун бошқариладиган ҳаракатлар кетма–кетлиги ҳамда ўзаро алоқасини баён этувчи дастурларни ишлаб чиқишдан иборат.
4. Ташкил этиш – мустаҳкам (бардошли) объектлар ёки жараёнлар тузилмасини ўзгартириши ёки кўришдан, яъни маълум бир ҳолатларида бош-қариладиган объектлар фаолиятини регламентлаштиришда фойдаланила-диган у ёки бу қоида, процедура, усул, алгоритмларини белгилаш ёки ўзгартириш демакдир.
5. Меъёрлаштириш - тизимнинг хусусиятларини ифодаловчи статистик маълумотларни доимий равишда йиғиш ва улар асосида тизимнинг бир меъёрда фаолият кўрсатишини таъминлаб туриш.
6. Ҳисобга олиш бошқариладиган объект ва ташқи муҳит параметрлари мажмуини қайд этишдан иборат. У яна келадиган маълумотларни дастлаб қайта ишлаш, жумладан, таснифлаш, гуруҳлаш ва ҳоказо арифметик ҳамда мантиқий операцияларни ўз ичига олади.
7. Назорат қилиш – бошқариладиган объектларнинг меъёрида ишлашидан чалғиши тўғрисидаги маълумотлар мазмунини аниқлашдан иборат.
8. Бошқариш – тасодифий таъсирлар сабабли тизим ишининг меъёрий режасидан четлашишини бартараф этиш мақсадида қарор қабул қилиш, яъни қайта алоқа асосида тузатиш, олинадиган самаранинг сифат ва миқдор ўлчовлари ўзгаришига кўра бошқарилувчи объектга таъсир кўрсатишидир.
9. Таҳлил – тизимнинг жорий ҳолатини ўрганишда иш самарадорлигини ошириш учун унинг имкониятларини таҳлил этишдан иборат.
Шундай қилиб, бошқарув шакл нуқтаи-назаридан ахборот жараёнини ифодалайди. Бошқарув моҳияти эса бошқарув тизимидаги олинган барча ахборотни қайта ишлаш, қарорлар қабул қилиш ҳамда бошқариладиган таъсир кўринишида бошқарув объектларига натижавий ахборотларни беришдан иборат.
8-мавзу: Молия-кредит ташкилотларида фойдаланиладиган автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
Молия-кредит ташкилотлари бошқарув фаолиятида ахборот технологияларини қўллаш зарурияти.
Молия-кредит ташкилотларида қарор қабул қилишда ахборот технологиялари
Замонавий ахборот технологиялари ва турлари.
Офисни автоматлаштиришнинг асосий таркибий қисмлари.
1. Молия-кредит ташкилотлари бошқарув фаолиятида ахборот технологияларини қўллаш зарурияти
Сўнги йилларда ахборот оқими тўхтовсиз кўпайиб бормоқда. Муассасалар, бошқарув аппарати ходимларининг иш унумдорлиги энг паст бўлган шароит юзага келди. Бундай ҳолатни кутиш мумкин эди. Чунки ишлаб чиқаришга доимий равишда анчагина сармоя қўйилади, вақти-вақти билан техник қуроллар билан таъминланади. Ишлаб чиқаришни бошқариш соҳасида ахборот оқими тобора кучайиб бормоқда.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, раҳбар интеллектуал иш учун ўз иш вақтининг 29% ни сарфлар экан, қолган қисмидан эса (71%) самарасиз фойдаланади. Бошқарув қарорини қабул қилиш учун катта ҳажмдаги маълумотларни (фактографик, статистик, иқтисодий, илмий, сиёсий ва ҳоказо) қайта ишлаш натижаси бўлган ахборот зарур. Ўсиб келаётган ахборот оқими туфайли ва мураккаб бошқарув механизмининг элементи сифатида муассаса ходимининг стратегик қарорларни тайёрлаш ва қабул қилишга вақти қолмайди.
Инсон ўз фазилатларини намоён қилишга ва ижодий фаолиятга интилишга мойил. Шунинг учун бошқарув жараёнида унинг эски операцияларни бажариши кам самарали бўлади, қарор кўпинча интуитив даражада тугал ахборотдан фойдаланмасдан қабул қилинади.
Бозор иқтисодиёти шароитида, мураккаб ва тез ўзгарувчан шароитда бошқарув ходимлари қулай самарали ахборот тизимлари ҳамда технологияларидан фойдаланишга зарурият сезади. Чунки айнан шу нарса ишни осонлаштиради, вақтни яхшироқ режалаштиришга имкон беради.
Қарор қабул қилиш иши нисбатан мослашувчан ва кучли дастурий таъминот ва қатъий вақтинчалик чеклашларни талаб қилади. Янги ахборот технологиялари, жумладан кучли ҳисоблаш ресурсларига эга персонал компьютерлар маълум маънода мавжуд шароитни ўзгартиради.
2. Молия-кредит ташкилотларида қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш ахборот технологияси.
Бошқариш тизимида асосий функциялардан бири - қарор қабул қилиш функциясидир. Бошқариш қарорини икки хил қабул қилиш мумкин:
1.Якка холатда.
2.Коллегиал.
Молия-кредит ташкилотларида қарорни қабул қилиш ва уни тайёрлаш уч босқичда амалга оширилади:
Мақсадни аниқлаш. Биринчи босқичда холатни тахлил қилиш, холат истиқболини аниқлаш муаммоли вазиятни аниқлаш, мақсадни аниқлаш ишлари амалга оширилади.
Қарорни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. Иккинчи босқичда масала қўйилади ва қарорнинг вариантларини аниқлаш, қарорни танлаш ва тасдиқлаш ишлари бажарилади
Қарор бажарилишини ташкил қилиш ва назорат қилиш.Учинчи босқичда қарорни бажариш режаси аниқланади, қарорнинг бажарилиши ҳисоботи берилади, у назорат қилинади ҳамда қарор бажарилиши бошқарилади. Қарорларни қабул қилишни қўллаб-қувватлашга қаратилган ахборот технологиясининг асосий хусусияти инсон ва компьютернинг ўзаро муносабатини ташкил қилишнинг сифат жихатидан янги усулидан иборат
. Бу технологиянинг асосий мақсади қарорни ишлаб чиқиш бўлиб, бунга интеракцион жараён натижасида эришилади. Бундай жараён эса:ҳисоблаш звеноси ва бошқарув объекти сифатида келган қарорлар қабул қилишни қўллаб-қуввватлаш тизими.,кириш маълумотларини бераётган ва компьютердан ҳисоблашдан олинган натижани баҳолаётган бошқарувчи звено сифатида келган инсон қатнашади.Интеракцион жараён инсоннинг хохиши билан ниҳоясига етади.
Маъмурий бошқарув соҳасига нафақат қарорлар қабул қилиш киради, шу билан бирга янги ҳужжатларни расмийлаштириш, бошқарув объектининг ҳозирги ҳолати бўйича ҳисоботлар, маълумотномалар билан боғлиқ идора фаолияти (идора деганда ҳар қандай иқтисодий объект, унинг бўлимлари, муассаса, институт, вазирлик ва ҳоказо назарда тутилмоқда) ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Мазкур фаолиятни автоматлаштириш янги ахборот технологиялари асосида маълумотларни қайта ишлаш, сақлаш ва қидирувни амалга оширадиган «электрон офис» концепциясининг пайдо бўлишига олиб келди.
3.Замонавий ахборот технологияси (компьютер ахборот технологияси) – персонал компьютер ва телекоммуникация воситаларидан фойдаланувчининг дўстона «интерфейси» ахборот технологиясидир
Маълум бир турдаги компьютер учун мўлжалланган бир ёки бир неча ўзаро боғлиқ дастурий маҳсулотлар замонавий ахборот технологияларининг воситаси саналади.
Замонавий ахборот технологиянинг асосий элементлари қуйидагича:
- маълум бир вақт кўламидаги ахборотни киритиш ва қайта ўзгартириш;
- тасвирни киритиш ва унга ишлов бериш;
- сигнал ахбороти пайдо бўлган ерда уни қайта ишлаш;
- оғзаки ахборотни қайта ишлаш;
- фойдаланувчининг ШК билан фаол мулоқати;
- турли ахборот тизимларида машинали моделлаштириш;
- ахборот алмашувининг тармоқ технологияси (диалог юритиш, видео ва телекоммуникация, электрон почта, видеотека, телетека, электрон газета);?
- тақсимланган тармоқ тизимларида маълумотларни мультипроцессор асосида қайта ишлаш;
- маҳаллий, минтақавий ва ҳалқаро тармоқлар бўйича ахборотни тезкор тарқатиш
Ахборот технологиясининг базавий технологияси қуйидагилар: техник таъминот технологияси, телекоммуникация технологияси, дастурий таъминот технологияси. Бу технологиялар ҳисоблаш тизимлари ва тармоқлари архитектурасининг аниқ вариантлари доирасида биргаликда ҳаракат қилади ва бирлашади. Уларнинг айримлари ахборот технологияси ривожланишида ҳал қилувчи роль ўйнайди.
Замонавий ахборот технологиялари раҳбарларга, мутахассисларга, техник ходимларга ахборотни қайта ишлаш ва қарор қабул қилишда, ўз вақтида ишончли ва керакли ҳажмда ахборот олиш, автоматлаштирилган офислар ташкил этиш, компьютерлар ва алоқа воситаларини қўллаган ҳолда тезкор мажлисларни ўтказишда учун мўлжалланган замонавий ахборот тизимларини яратиш имконини беради.
Электрон алоқа-ахборотларни қайта ишлаш ва узатишда электрон усуллардан фойдаланишдир. Бу усул орқали босма материалларни, чизмаларни, турли ҳужжатларни, жадвалларни ва бошқа маълумотларни узатиш мумкин.
Телеанжуман ва видеотасвирли тизим. Инсон фаолиятининг турли соҳаларида ахборот алмашиш зарурияти, янги маълумотларни олиш эҳтиёжи мулоқат, яъни анжуман, семинар, маслаҳатлашиш каби усулларни келтириб чиқаради. Ҳар бир масала турли даражада муҳокама қилинади ва тегишли қарор ишлаб чиқилади.
Телеанжуман Турли масофадаги шахслар ўртасидаги маълумотни алмашиш жараёнини келиб чиқишида телефоннинг аҳамияти жуда катта бўлди. Ҳозирги кунда бу воситалар биргаликда телеанжуман усулини яратишга асос солди. Телеанжуман асосида бир неча шахслар ўзаро мулоқатда бўлади ва турли кўринишдаги ахборотларни узатиш мумкин.
Видеотасвирли хизмат хабар ва маълумотларни олишнинг янги тури ҳисобланиб, электрон алоқанинг кўринишидир. Бу усулда терминал воситаси сифатида оддий телевизордан фойдаланиш мумкин. У адаптер орқали ҳарфлар дастаси ва модемга боғланади ҳамда телефон тармоғига уланади
Компьютер графикаси – бу ЭХМ ёрдамида объектлар моделлари ва уларнинг тасвирларини яратиш, сақлаш ва қайта ишлаш демакдир. Ушбу технология иқтисодий тахлил, турли хил конструкцияларни моделлаштириш сохасига кириб боради.
Интеграллашган ахборот технологиялари. Хозирда турли хилдаги ахборот технологияларини ягона компьютер технология комплексига бирлаштириш тенденцияси кузатилмоқда у интеграллашган АТ деб юритилади.
Компьютер билан матнли, график, аудио ва видео ахборот алмашувини дастурий-техник ташкил этиш мультимедиа–технология деб ном олган
Компьютер технологиялари ривожланишининг истиқболли йўналиши – бу юқори сифатли овоз ва видеотасвирлар учун дастурий воситалар яратиш саналади. Видеотасвирларни шакллантириш технологияси компьютер графикаси деб ном олган.
Электрон офис предмет соќасидаги вазифаларни комплекс амалга оширишни таъминлайдиган ихтисослаштирилган дастурлар ва ахборот технологияларини ўз ичига олувчи амалий дастурларнинг интеграциялашган пакети бœлишини кœзда тутади. Хозирда асбоб-ускуналари ва ходимлари турли биноларда жойлашиши мумкин бўлган электрон офислар кенг жорий этилмоқда.
4.Электрон офисни автоматлаштиришнинг асосий таркибий қисмлари. Офиснинг асосий фаолияти қарор қабул қилиш мақсадида ахборотни қайта ишлашдир. Турли даражадаги идораларда иқтисодий объект сиёсати шаклланади ва шу ердан раҳбарият кундалик операцияларни амалга оширади. Идорада бўлинмалардан, ташқи оламдан ахборот йиғилади, йиғилишлар, учрашувлар ўтказилади, қарорлар қабул қилинади. Чунки идора бошқарув ишини ташкил этиш шакли бўлиб, унинг ишини такомиллаштириш бошқарув аппарати ишининг самарадорлигини ошириш шартларидан биридир.
«Электрон офис» концепциясининг хаддан ташқари самарали эканлиги маълум бўлди. Чунки у бошқарув штатини қисқартириш, муассаса бўлинмалари орасидаги коммуникацияни яхшилаш, бошқарув тезлигини ошириш имконини беради.
«Электрон офис» идора фаолиятида ахборот технологиясининг турли воситаларини қўллаш жойи саналади.
Замонавий ахборот технологиялари идораларга ахборотни сақлаш, узатиш ва қайта ишлашнинг янги тамойилларига асосланган қуйидаги воситаларини таклиф этади: зарур дастурий таъминотли шахсий компьютер; юқори сифатли чоп этадиган принтер; нусха кўпайтирувчи техника; хотирали телефон; телеконференция ўтказиш учун аппаратура, маълумотларнинг ташқи базаси.
Электрон офис бошқарув меҳнатини автоматлаштириш ва бошқарувчиларни ахборот билан яхшироқ таъминлаш имконини беради.
Автоматлаштирилган офиснинг ахборот технологияси – компьютер тармоқлари базасида ташқи муҳит ва иқтисодий объект ичида коммуникация жараёнларини ташкил этиш ҳамда қўллаб-қувватлашдир.
Маълумотлар базаси. Автоматлаштирилган офисдаги маълумотлар базалари иқтисодий объектнинг ишлаб чиқариш тизими, шунингдек ташқи муҳит хақидаги маълумотларни жамлайди. Бошқарув кадрларининг асосий иш фаолияти матнларни қайта ишлаш, сақлаш ва ҳужжатларни беришдан иборат. Электрон офиснинг асосий таркибий қисмини матн муҳаррирлари электрон жадваллар, маълумотлар базаларининг бошқариш тизимлари каби дастурий воситалар ташкил этади.
Электрон офисда деярли ҳар қандай турдаги – гистограмма, диограмма, схема, жадвал ва ҳоказо тасвирни олиш имконини берувчи машина графикасидан фойдаланилади. Электрон офис амалиётида шунингдек, муассаса фаолиятини назорат қилувчи ва мувофиқлаштирувчи воситалардан ҳам фойдаланилади. Улар ёрдамида барча бошқарув фаолияти бажариладиган ишнинг хусусиятларини тавсифловчи жараёнлар мажмуи сифатида акс этади. Айни пайтда ҳар қандай алоҳида ходимнинг фаолиятигина эмас, бошқа ходимлар билан ахборот ва субординация алоқалари кўриб чиқилади. Шаклланган схемага мувофиқ кўрсатилган муддатларда бевосита ижрочилар учун керакли вазифалар автоматик равишда яратилади. Дастурлар пакетларининг қуйидаги функционал гуруҳларидан фойдаланилади:
матнларни қайта ишлаш;
жадвалларни яратиш ва қайта ишлаш;
маълумотлар базаларини бошқариш;
график ахборотни қайта ишлаш;
электрон ёзув дафтари.
9-мавзу: Турли иқтисодий тизимлар бошқарувида автоматлаштирилган ахборот технологияларидан фойдаланиш)
1.Технологиялар хақида тушунча ва таъриф.
2.Ахборот технологияларини яратиш тамойиллари.
3. Автоматлаштирилган ахборот технологияларининг таснифи.
4. Ахборот тизимининг бутун ҳаётий цикли
Қўлланиладиган педагогик технология: ақлий ҳужум, кластер усули ва Поwер Поинт амалий дастурида презентация материалларидан (слайд) фойдаланилади. Электрон дарслик, виртуал стендлар талабаларга намойиш этиш тавсия этилади.
Технологиялар. «Технология» грекча (течне) сўзидан олинган бўлиб, моҳирлик, усталик, бирор ишни уддалай олишни англатади. Бу маълум бир жараёнга нисбатан қўлланилган. Жараён деганда эса мақсадга эришишга йўналтирилган хатти-ҳаракатлар мажмуи тушунилади. Ушбу жараён киши томонидан танланган стратегия билан белгиланади ва турли хилдаги воситалар, усуллар ёрдамида амалга оширилади.
Ахборот технологиялари тўғрисида гап кетганда, материал сифатида ҳам, маҳсулот сифатида ҳам ахборот иштирок этади. Бироқ бу объект, жараён ёки ходиса тўғрисидаги сифат жиҳатидан янги маълумот бўлади. Технология ходимнинг ахборот билан ишлаш усули ва услуби ҳамда техник воситалар орқали намоён бўлади.
Саноат ишлаб чиқаришида ҳар қандай технология маҳсулотни яратишнинг бошидан охиригача бўлган технологик жараённи қамраб олувчи таркибий элементлар мажмуининг баёнини ифодалайди. Таркибий элементларининг (технологикоперациялар) таркиби икки асосий омил билан аниқланади: биринчидан, мазкур технологик жараён асосига нисбатан сифатли усуллар ва принциплар орқали, иккинчидан, маҳсулотни тайёрлашнинг охирги жараёнидаги технологик операцияни бажариш учун жалб этиш мумкин бўлган асбоб-ускуна воситалари орқали.
Услуб ва принциплар ишлаб чиқаришнинг охириги жараёнидаги маҳсулотни олишни белгилаб беради. Асбоб-ускуна воситаларининг мавжудлиги (ёки бўлмаслиги) тайёр маҳсулот кўринишида натижалар олиш учун зарур бўлган технологик операциялар рўйҳатини белгилайди. Агар уни яратиш бўйича белгиланган барча функциялар амалга оширилса (асбоб-ускуна воситалари ёрдамида ёки уларни қўлламасдан), амалда ўша буюмни олиш технологиясини ишлаб чиқиш мумкин. Моддий ишлаб чиқариш технологияси деганда, тайёрлаш, қайта ишлаш воситалари ва усуллари орқали белгиланадиган хом ашё, материал ҳолати, хусусияти ва шаклининг ўзгариш жараёни тушунилади. Технология моддий маҳсулот олиш мақсадида материалнинг сифати ёки бошланғич ҳолатини ўзгартиради (3.1-расм).
Моддий Маҳсулот Ахборот
Ресурслар Маълумотлар маҳсулоти
3.1-расм. Ахборот технологияси моддий ресурсларни қайта ишлаш
технологиясининг аналоги сифатида.
Ахборот шунингдек, ресурс ҳам ҳисобланади. Уни қайта ишлаш жараёнини худди моддий ресурсларни қайта ишлаш жараёни каби технология сифатида қабул қилиш мумкин.
Ахборот технологияси – объектнинг (ахборот маҳсулотининг) ҳолати, жараён ёки воқеанинг янги хусусияти тўғрисида ахборот олиш учун маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш воситалари ва усуллари мажмуидан фойдаланиладиган жараёндир.
Моддий ишлаб чиқариш технологиясининг мақсади – инсон ёки тизимнинг эҳтиёжини қондирувчи маҳсулот ишлаб чиқариш саналади.
Ахборот технологиясининг мақсади эса – ахборот ишлаб чиқариш бўлиб, уни таҳлил этиш ва унинг асосида бирор-бир ҳаракатга қўл уриш учун тегишли қарор қабул қилиш.
Ахборот технологияси. Ахборотларни йиғиш, узатиш, тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш, тақдим этиш ва фойдаланиш услублари ва усуллари тизими ахборот технологияси деб юритилади.
Моддий ва ахборот технологиясининг асосий компонентларини қиёслаш 3.1-жадвалда берилган.
Ахборот технологияси автоматлашган ва анъанавий (қоғоз) кўринишда амалга оширилади. Автоматлаштириш ҳажми ва техник воситалардан фойдаланиш тури аниқ бир технологиянинг моҳиятига боғлиқ.
Автоматлаштириш - бу инсон иш фаолиятини машина ва механизмлар билан алмаштириш демакдир. У техник, ташкилий ва иқтисодий мазмундаги хатти-ҳаракатлар ҳамда тадбирлар комплексидан иборат бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни, бошқарув жараёнининг у ёки бу ишини амалга оширишда инсон иштирокини қисман ёки бутунлай чеклаш имконини беради.
3.1- жадвал
Маҳсулот ишлаб чиқариш учун технология компонентлари |
|
Моддий маҳсулот |
Ахборот маҳсулоти |
Хом ашё ва материаллар тайёрлаш |
Маълумотлар ёки бошланғич ахборотни йиғиш |
Моддий маҳсулот ишлаб чиқариш |
Маълумотларни қайта ишлаш ва якуний ахборотга эга бўлиш |
Истеъмолчиларга ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиш
|
Унинг асосида қарор қабул қилиш учун якуний ахборотни узатиш |
Автоматлаштириш қачон зарур бўлади? Қуйидаги ҳолларда бошқарувни автоматлаштириш, демак, ахборот тизимини, технологияни автоматлаштириш зарур бўлади:
инсоннинг физиологик ва психологик имконияти мазкур жараённи бошқариш учун етарли бўлмаса;
бошқарув тизими инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли муҳитда бўлса;
бошқарув жараёнида иштирок этиш кишидан ўта юқори малакани талаб этса;
бошқариш керак бўлган жараён ўта танг ёки авария ҳолатида бўлса.
Автоматлаштирилган ахборот технологияси (ААТ) – бошқарув вазифаларини ҳал этиш учун тизимли ташкил этилган ахборот жараёнларини амалга ошириш усул ва воситалари мажмуидир. У ҳисоблаш техникаси ва алоқа воситаларидан фойдаланиладиган ривожланган дастурий таъминотни қўллаш базасида бажарилади.
Шундай қилиб, автоматлаштирилган ахборот технологияси техник воситалардан, кўпроқ компьютерлар, коммуникация техникалари, ташкилий техника воситалари, дастурий таъминот, ташкилий – услубий материаллар ва технологик занжирга бирлашган персоналдан иборат бўлади. Ушбу ҳаракат занжири ахборотни йиғиш, узатиш, тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, фойдаланиш ва тарқатишни таъминлайди.
Ҳар қандай ахборот технологиясининг мақсади - белгиланган ташувчи воситада талаб қилинган сифат даражасида керакли ахборотни олишдир. Айни пайтда ахборотни қайта ишлаш жараёнининг тезкорлиги ва ишончлилиги, ахборот ресурсидан фойдаланиш жараёнининг кўп меҳнат талаб қилишига, маълумотларни қайта ишлаш қийматига нисбатан чеклашлар бор.
Автоматлаштирилган ахборот технологиялари таснифи. Автоматлаштирилган ахборот технологиясини бир қатор белгиларга, хусусан, ахборот тизимини автоматлаштиришни амалга ошириш имконияти, ААТнинг бошқарув вазифаларини қамраш даражаси, технологик операциялар синфи, фойдаланувчининг интерфейс тури, ЭҲМ тармоғидан фойдаланиш вариантлари ва хоказо хусусиятларига кўра таснифлаш мумкин (3.2-расм).
ААТни амалга ошириш усулига кўра, автоматлаштирилган ахборот тизимида анъанавий равишда юзага келган янги ахборот технологиялари ҳам ажратиб кўрсатилади. Агар анъанавий ААТ биринчи галда маълумотларни марказлашган қайта ишлаш шароитида мавжуд ШКдан оммавий фойдаланишга ўтгунга қадар у аввалги машаққатли иш ҳажмини енгиллаштиришга мўлжалланган эди.
Замонавий ахборот технологияси – ШКдан кенг фойдаланишга, фойдаланувчиларнинг (дастурлаш бўйича мутаҳассис бўлмаганлар) ахборот жараёнида фаол иштирокига, «дўстона» фойдаланувчи интерфейсининг юқори даражада бўлишига, умумий ва муаммо мазмунидаги амалий дастурлар пакетидан кенг фойдаланишга, ЭҲМ ҳисоблаш тармоқлари туфайли маълумотларнинг узоқдаги базаларига кириб бориш имкониятига асосланган технологиядир.
Қамров даражаси бўйича ААТнинг вазифалари маълумотларни электрон усулда қайта ишлашни ўз ичига олади. Бунда ЭҲМдан фойдаланган ҳолда айрим иқтисодий масалалар ҳал этилиб маълумотлар қайта ишланади ва бошқарув фаолиятини автоматлаштириш олиб борилади.
Бошқарув фаолиятини автоматлаштиришда бошқарув қарорларини тайёрлаш учун ахборот – маълумотнома режимида ишларни ва доимий ҳисоботни шакллантириш, хизмат вазифаларини комплекс равишда ҳал этиш учун ҳисоблаш воситаларидан (жумладан супер ЭҲМ ва ШК) фойдаланилади.
Ушбу гуруҳга қарорларни қабул қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича ААТни ҳам киритиш мумкин. У таҳлилий ишлар ва башоратларни шакллантириш, бизнес–режани тузиш, ўрганилаётган жараёнлар, ишлаб чиқариш-хўжалик амалиёти воқеалари бўйича асосланган баҳо ва хулосалар чиқариш учун иқтисодий–математик моделлардан кенг фойдаланишни назарда тутади. Ҳозирда кенг тадбиқ этилаётган электрон офис ва қарорлар бўйича эксперт мадади деб ном олган ААТ ҳам мазкур гуруҳга мансуб.
Электрон офис предмет соҳасидаги вазифаларни комплекс амалга оширишни таъминлайдиган ихтисослаштирилган дастурлар ва ахборот технологияларини ўз ичига олувчи амалий дастурларнинг интеграциялашган пакети бўлишини кўзда тутади. Ҳозирда асбоб-ускуналари ва ходимлари турли биноларда жойлашиши мумкин бўлган электрон офислар кенг жорий этилмоқда.
Ҳужжатлар, маълумотлар базалари, аниқ бир иқтисодий объект ёки муассаса материаллари билан уй шароитида, мехмонхона ёки транспорт воситасида фойдаланиш виртуал офисларнинг ААТлари пайдо бўлишига олиб келди.
Бундай ААТлар худудий ёки глобал тармоққа уланган локал(маҳаллий) тармоқда ишлашга асосланган. Ана шундай абонент тизими туфайли муассаса ходимлари қаерда бўлишидан қатъий назар умумий тармоққа уланиш имконига эга бўлади.
Фойдаланиладиган технологиялар бўйича таъминловчи ва функционал ахборот технологиялари ўзаро фарқланади. Таъминловчи технологиялардан турли хил масалаларни ҳал этиш учун турли кредит соҳасида восита сифатида фойдаланса бўлади. Улар ҳал қилинадиган масалалар таркибига кўра ҳам таснифланиши мумкин. Одатда мазкур технологиялар турли компьютерлар ва дастурий муҳитларида бажарилади. Асосий вазифа – ушбу технологияларни ягона ахборот тизимига бирлаштиришдир.
Функционал технологиялар – айрим вазифалар, функцияларни автоматлаштиришни таъминловчи технологиялар мажмуи саналади.
3.2-расм. Автоматлаштирилган ахборот технологиялари таснифи
Амалга ошириладиган технологик операциялар синфлари бўйича ААТ моҳиятан, дастурий жиҳатдан кўриб чиқилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади: матнни қайта ишлаш, электрон жадваллар, автоматлаштирилган маълумотлар банки, график ва овозли ахборотларни қайта ишлаш, мультимедиа ва бошқа тизимлар.
Қайта ишланадиган ахборотлар ва компьютер ахборот технологиялари 3.3-расмда берилган.
Компьютер технологиялари ривожланишининг истиқболли йўналиши – бу юқори сифатли овоз ва видеотасвирлар учун дастурий воситалар яратиш саналади. Видеотасвирларни шакллантириш технологияси компьютер графикаси деб ном олган.
3.3-расм. Қайта ишланадиган ахборотлар ва ахборот технологиялари турларининг ўзаро алоқаси
Компьютер графикаси – бу ЭҲМ ёрдамида объектлар моделлари ва уларнинг тасвирларини яратиш, сақлаш ва қайта ишлаш демакдир.
Компьютер билан матнли, график, аудио ва видео ахборот алмашувини дастурий-техник ташкил этиш мультимедиа–технология деб ном олган. Бундай технологияни мультимедиа ёрдамида эга бўлган ва касб фаолиятида, ўқув, таълим, илмий оммобоп, ўйин соҳаларида фойдаланиш имконини берувчи махсус дастурий воситалар амалга оширади. Мазкур технологияни иқтисодий фаолиятда қўллаш давомида компьютердан тасвирга овоз бериш, шунингдек, улар орқали инсон нутқини тушуниш, компьютер орқали мутахасисснинг она тилида суҳбат юритиш борасидаги имкониятларга йўл очилади.
Фойдаланиладиган интерфейс тури бўйича ААТни фойдаланувчининг ахборот ва ҳисоблаш ресурсларига кириб бориш имконияти нуқтаи назардан кўриб чиқиш мумкин.
Шундай қилиб, пакетли ААТ, ахборотни қайта ишлаш автомат тарзда амалга оширилаётган пайтда фойдаланувчининг унга таъсир кўрсатиш имкониятини ярата олмайди. Бу шу билан изоҳланадики, ахборот қайта ишлашни ташкил этиш операциянинг дастурий жиҳатдан кетма-кетлиги бажарилишига боғлиқ. Диалогли ААТ пакетли ААТдан фарқли равишда, тизимда сақланадиган ахборот ресурсларидан маълум бир вақт давомида фойдаланиш бўйича чексиз имкониятлар яратиб беради. Айни пайтда тегишли масалаларни ечиш ва қарор қабул қилиш учун зарур бўлган барча ахборотга эга бўлади.
Тармоқли ААТ интерфейси алоқа воситалари ривожлангани боис фойдаланувчига ҳудудий тақсимланган ахборот ва ҳисоблаш ресурсларидан телевосита орқали фойдаланиш имконини беради. Бу эса уни кўп функцияли бўлишига ва фойдаланувчилар ўртасида кенг тарқалишга сабаб бўлади.
Интеграллашган ахборот технологиялари. Ҳозирда турли хилдаги ахборот технологияларини ягона компьютер технология комплексига бирлаштириш тенденцияси кузатилмоқда у интеграллашган АТ деб юритилади.
Унда асосий ўринни эгалловчи коммуникация воситалари бошқарув фаолиятини автоматлаштиришда кенг технологик имкониятларини таъминлабгина қолмай, балки локал, кўп даражали, тақсимланган, глобал ҳисоблаш тармоқлари, электрон почта, интеграл хизматнинг рақамли тармоқлари каби турли ААТ тармоқ вариантларини яратиш асоси ҳам ҳисобланади. Булар бари объектларнинг маълумотларни узатиш, қайта ишлаш, тўплаш ва сақлаш, ҳимоя қилиш қурилмалари орқали ҳосил қилинадиган объектлар махмуасининг ўзаро мантиқсиз, кутилмаган алоқаларига мўлжалланган. Ушбу ААТнинг тармоқ вариантлари жуда мураккаб маълумотларни қайта ишлай оладиган, эксплуатация имкониятлари деярли чекланмаган, интеграллашмаган компьютер тизимларини намоён этади.
Маълумотларни қайта ишлашнинг интеграллашган компьютер тизимлари мураккаб ахборот–технологик ва дастурий комплекс сифатида лойиҳалаштирилади. У маълумотларни тақдим этиш ва фойдаланувчиларнинг тизим компонентлари билан ўзаро алоқаларининг ягона усулини қўллаб-қувватлайди, мутаҳассисларни уларнинг касб ишида ахборот ва ҳисоблаш эҳтиёжини таъминлайди. Бундай тизимлар асосий эътиборни ахборотни узатиш ва қайта ишлаш чоғида уларнинг ҳимоясига қаратади. Ахборотни ҳимоя қилишнинг аппарат–дастурий усули нисбатан кенг тарқалган. Хусусан, ахборотни узатиш ва манзил бўйича етказиб бериш, абонентларнинг умумий фойдаланиш тармоғида (телефон, телеграф) маълумотларни шифрлаш ва уни очиш жараёнида ахборотларнинг сақланиб қолишига кафолат берадиган хусусиятлари бўйича танланган алоқа тизимларидан фойдаланиш шулар жумласига киради. Албатта, бунда фойдаланувчилар умумий техник воситалар, шифрлаш алгоритмлари ва ҳоказолар борасида келишиб олишлари керак.
Ахборот алмашинуви ва бошқарувининг тезкорлигига, хусусан ахборотни зудлик билан қайта ишлашга нисбатан бўлган талабнинг кучайиши нафақат локал, шунингдек банк, солиқ, таъминот, статистик бошқаришнинг кўп даражали ва тақсимланган тизимларини яратишга олиб келди. Уларнинг ахборот таъминотини автоматлаштирилган маълумотлар банки амалга оширади. Мазкур маълумотлар банкида тегишли кўп даражали иқтисодий объекларнинг ташкилий-функционал структураси ахборот массивларини машинавий юритишни ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Замонавий ахборот-коммуникациялар технологияларида ушбу муаммони маълумотларни қайта ишлашнинг тақсимланган тизими ҳал этади. Бунда у маълумотлар базаларининг турли даражалари ўртасида ахборот алмашинуви учун мўлжалланган алоқа каналларидан фойдаланади. Маълумотлар базасини бошқаришнинг дастурий воситалари мураккаблашуви ҳисобига иқтисодий ҳисоб-китоб ва бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш чоғида тезлик ошади, ахборотни муҳофаза қилиш ва унинг ҳаққонийлиги таъминланади. Ташкилий бошқарувнинг кўп даражали тақсимланган компьютер-ахборот тизимларида ахборот билан тезкор ишлаш муаммосини ҳам, бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш пайтидаги иқтисодий аҳволни таҳлил қилиш муаммосини ҳам бир хилда муваффақиятли ҳал этиш мумкин.
Иқтисодий объект – тизим сифатида
Ахборот тизимини ишлаб чиқишдан мақсад – ташкилий лойиҳалаштириш, технологик ва ҳоказо жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда тизим фаолиятининг самарадорлигини оширишдир.
Ўрганилаётган фан соҳасини акс эттирувчи ҳам умумий, ҳам айрим хусусиятларга эга бўлган тизимнинг кўплаб тушунча ва таърифлари мавжуд.
Умумий ҳолатда тизим, деганда улар орасидаги ва уларнинг хусусиятлари ўртасидаги алоқалар мажмуига эга бўлган, яъни бир-бирига чамбарчас боғланган қисмлардан иборат бутун бир объектлар мажмуаси тушунилади. Бундай таърифдаги тизимга қуйидагиларни мисол қилиб келтириш мумкин: деталлар ва туташтирувчи қурилмалардан йиғилган машина; хужайраларнинг бутун мажмуини ташкил этувчи тирик организм; турли ресурслар, бир-бири билан боғланган кўплаб ишлаб чиқариш жараёнлари ва кишилар жамоалари яхлитлигида юзага келган корхоналар ва ҳоказо. Бундай ҳолларда объектлар (қисмлар) ягона тизим сифатида ишлайди, яъни ҳар бир объект, кенжа тизимлар, умумий тизим олдидаги ягона мақсад учун ҳаракат қилади.
«Тизим»ни аниқлашга қуйидаги атамалар киради: «объектлар», «алоқалар», «хусусиятлар».
Объектлар – тизимнинг бир бўлаги ёки компонентлари бўлиб, жисмоний, математик ўзгарувчан тенгламалар, қоида ва қонунлар, технологик жараёнлар, ахборот жараёнлари, ишлаб чиқариш бўлинмалари каби кўплаб чекланмаган қисмларга эга.
Хусусиятлар – бу объектнинг сифатини ифодаловчи параметрлардир. Хусусият тизимнинг маълум бир ўлчамга эга объектларини битталаб миқдорий жиҳатдан баён этиш имконини беради. Объектларнинг хусусиятлари тизим ҳаракати натижасида ўзгариши мумкин.
Алоқалар объектлар ва уларнинг хусусиятларини тизим жараёнида ягона яхлитликка бирлаштиради. Бунда барча тизим элементларининг кенжа тизимлари ва тизимлар ўртасида алоқа бўлиши назарда тутилади. Айрим умумий қонуниятлар, қоидалар ёки тамойиллар билан бирлашувчилар ўртасида алоқанинг мавжуд бўлиши тизимнинг асосий тушунчаси саналади. Бошқалар билан бирор-бир алоқага эга бўлмаган элемент кўриб чиқилаётган тизимга кирмайди. Тизимнинг хусусиятлари қуйидагилар саналади: элементлар мураккаблиги, мақсадга қаратилганлиги, турли-туманлиги ҳамда улар табиати, таркиблашганлиги, бўлинишлигидир.
Ахборот тизимлари. Тизимлар таркиби ҳамда асосий мақсадларига кўра фарқланади. Қуйида 2.1-жадвалда турли элементлардан иборат бўлган ва турли мақсадларга қаратилган бир қанча тизимлар намуна сифатида келтирилган.
2.1 - жадвал
Тизимлар намунаси
Тизим |
Тизим элементлари |
Тизимнинг асосий мақсади |
Иқтисодий объект |
Одамлар, жиҳозлар, материаллар, бино ва ҳакозо |
Товар ишлаб чиқариш |
Компьютер |
Электрон ва электромеханик элементлар, алоқа тармоқлари ва ҳоказо |
Маълумотларни қайта ишлаш |
Телекоммуникация тизими |
Компьютерлар, моделлар, кабел, тармоқ дастурий таъминот ва ҳоказо |
Ахборот узатиш |
Ахборот тизими |
Компьютерлар, компьютер тармоқлари, ахборот ва дастурий таъминот, одамлар. |
Касбий ахборот ишлаб чиқариш |
Ташкилий мураккаблик тизимнинг асосий хусусияти саналади ва у элементлар ўртасидаги ўзаро алоқалар (ўзаро ҳаракатлар) миқдори билан аниқланади. Элементлар ўртасидаги чатишиб, қўшилиб кетган ўзаро алоқалар шундай тузилганки, у бирорта параметр алоқасининг ўзгаришига олиб келади.
Тизим бутунлигининг ўзига хослиги билан аниқланадиган янги хусусиятларнинг пайдо бўлиши баъзан эмержентлик (инглизча «емергент» - юзага келувчи, пайдо бўлувчи) деб аталади. Тизимларни қисмларга, айниқса ўзи таркиб топадиган элементларга бўлганда бундай вазифалар ёки тавсифлар ўз-ўзидан йўқ бўлади.
Мақсадга қаратилганлик. Тизим умумий хусусиятга эга, яъни у умумий мақсадга эришишга ҳаракат қилишга қаратилган. Тизимнинг мақсадга йўналтирганлигини ифодаловчи барча элементлар учун умумий бўлган ўзаро алоқаларнинг мақсадли қоидалари мақсаднинг мавжудлигини белгилайди.
Тизимнинг таркиблашганлиги – бу тизимнинг алоҳида элементлари ва уларнинг ташқи муҳит билан ўзаро ҳаракати ўртасидаги ички алоқаларнинг доимий таркибидир. Тизим таркиби – унинг фаолияти самарадорлигини кўп жиҳатдан белгиловчи муҳим тавсифлардан бири саналади.
Тизимнинг бўлиниши – бу унинг мақсадлар ва вазифаларга жавоб берувчи маълум белгилар бўйича ажратилган элементлар ёки бир қатор кенжа тизимлардан тузилганлигини англатади. Кенжа тизимлар бундай ажратилишнинг асосини ташкил этиб, бунда элементлар ўртасидаги алоқалар кўпроқ, кенжа тизимлар ўртасида эса камроқ бўлади.
Тизим тушунчаси шу маънода нисбийки, тизим элементининг ўзи ҳам мураккаб тизим бўлиши мумкин. Бирор белги бўйича ажратилган тизим ўзига нисбатан юқори даражадаги тизим элементи бўлиши мумкин.
Ташқи муҳит. «Тизим» тушунчаси тизимга кирувчи бир қатор элементларни чеклайди: шартли равишда чекланган чегара ўранади, ундан ташқаридаги элементлар эса ушбу тизимга кирмай қолади. Бундан англашиладики, тизим ўз-ўзидан эмас, балки бошқа кўплаб элементлар қуршовида мавжуд бўлади. Айрим масалаларни ҳал этишда бизни бу ташқи муҳитнинг барча элементлари эмас, балки ушбу масала нуқтаи-назаридан ташқи муҳитни ташкил этувчи, кўриб чиқилаётган тизимга бирор-бир алоқаси бўлган элементларгина қизиқтиради. Ташқи муҳит – бу кўрилаётган тизимга таъсир кўрсатувчи ёки кўрилаётган масала шароитида унинг таъсири остида бўлган, тизимдан ташқаридаги ҳар қандай табиат элементларидир. Чунки, реал шароитларда тизимларнинг ҳар бири алоҳида эмас, балки бошқалари ёнида, бир-бирига боғлиқ ҳолда ишлайди. Тизимларни таҳлил ва синтез қилиш чоғида алоқаларнинг икки хил тури ажралиб туради: ички ва ташқи алоқа. Ташқи алоқага эга тизимлар очиқ деб, унга эга эмаслари эса ёпиқ алоқа деб аталади.
Тизимлар таснифи. Тизимларни қиёслаш ва фарқлаш, уларнинг бир-бирига ўхшашлари ва фарқлиларини ажратиш орқали таснифлаш амалга оширилади.
Таснифлаш – бу фақат борлиқ модели ва уни турли белгилар яъни, кириш ва чиқиш жараёнларининг баёни, уларнинг келиб чиқиши, бошқарув тури, бошқарувнинг ресурслари билан таъминланганлиги ва ҳакозо бўйича амалга ошириш мумкин. Тизимни мазкур белгига кўра таснифлаш 2.1-расмда келтирилган.
Ташкилий тизим – бошқариш, шунингдек, ташкилий тузилма, мақсадлар, бошқариш самарадорлиги ва ходимларни рағбатлантириш қоидалари мезонлари учун фойдаланадиган, ходимларнинг юриш-туриши ва техник воситаларнинг ишлатилиш тартибини белгиловчи қоидалар йиғиндисидир.
Ташкилий тизимлар ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланувчи кишилар жамоасининг ишлаб чиқариш фаолиятини бошқариш учун мўлжалланган. Охиргиси анча муҳим ҳолат ҳисобланади, чунки ташкилий тизимлар техник воситаларнинг ўзига хослигини, хусусан, бошқарув воситаларини ҳисобга олиши лозим.
Тизимда бошқарув объекти – бу муайян моддий заҳираларга эга ва аниқ маҳсулотни олишга йўналтирилган ишлаб чиқариш операцияларини бажарувчи вазирлик, идора, корхона, цех, ишлаб чиқариш, участкалар, ижрочилар жамоаси ёки айрим шахслардир. Бошқарув объектининг фаолияти ишлаб чиқариш жараёни чоғидаги турли ҳолатлардаги вазифаларни амалга оширишга бўйсиндирилган.
Бошқарув органи объектни бошқариш учун ташкилий тизимдан фойдаланувчи шахс ёки шахслар гуруҳи саналади.
Ташкилий тизимлар автоматлаштирилган ёки автоматлаштирилмаган бўлиши мумкин.
Ташкилий тизимлар бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Дастлабки ўзига хослиги шуки, тизимнинг асосий элементи мураккаб, фаол тизим бўлган инсондир. Инсон юриш-туриши, хулқи жиҳатларининг амалий талабларини баён этувчи норасмий моделларини тузиш жуда мураккаб, баъзан эса иложи йўқ. Айни пайтда инсон ташкилий тизимларда қарор қабул килувчи шахс (ҚҚШ) ҳисобланади.
Ташкилий тизимларнинг иккинчи ўзига хослиги – кўп мақсадли ишлаш хусусиятидир. Ушбу тизимлар фаолиятининг самарадорлиги умуман олганда ҳам унинг кичик тизим ва элементларини ташкил этувчиларига кўра кўплаб миқдордаги техник, иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар билан белгиланади. Самарадорликни баҳолашнинг кўпқирралиги кўпгина ўзаро боғлиқ жиҳатлар бўйича бошқаришни ташкил этиш заруриятига олиб келади. Бунда тизимнинг бошқа элементлари билан моддий ва ахборот жиҳатдан ўзаро таъсирини ташкил этиш талаб этилади.
2.1 - расм. Тизимлар таснифи
Сунъий тизимлар – бу инсон томонидан яратилган тизимлардир.
Табиий тизимлар бу табиатда ёки жамиятда инсон иштирокисиз юзага келган тизимлар.
Аралаш тизимлар таъбий ва сунъий тизимларни ўз ичига олади.
Эргономик тизимлар – бу, «машина – инсон - оператор» мажмуи.
Биотехник тизимлар – тирик организмлар ва техник қурилмалар кирадиган тизимлардир.
Ташкилий тизимлар – бу, зарурий воситалар билан жиҳозланган кишилар жамоасидан ташкил топган тизимлар саналади.
Учинчи ўзига хослик – ташкилий тизимларнинг узлуксиз ривожланишини ўз ичига олади, у янги эҳтиёжлар пайдо бўлиши, бу эҳтиёжларни ташқи ва ички шарт-шароит ҳамда ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда қондириш йўлларини такомиллаштиришдан иборат. Оқибатда, объектлар тармоқлари доимий ўзгаради, унинг элементлари ўртасида янги алоқалар пайдо бўлади. Шунингдек, ҳам алоҳида объект, ҳам умуман тизим сифатида бошқариш тизими ўзгаради.
Ахборот тизимлари. Ахборот тизимлари ахборот ва ахборот технологиялари каби жамият пайдо бўлган вақтдан буён мавжуд, чунки унинг ҳар қандай ривожланиш босқичида бошқарувга эҳтиёж бўлади. Бошқарув учун эса тизимлаштирилган, олдиндан тайёрланган ахборот талаб қилинади.
Ахборот тизими тегишли иқтисодий объектлар (объектлар)да фаолият кўрсатувчи ва турлича тузилувчи ахборотлар мажмуи унинг ахборот тизимини ташкил этади.
Ахборот тизимларининг асосий вазифаси – барча ресурсларни самарали бошқариш учун иқтисодий объектларга керакли бўлган ахборотларни ишлаб чиқиш, иқтисодий объектни бошқариш учун ахборот ва техникавий муҳитни яратишдан иборат.
Бошқарув тизимини кўриб чиқиш давомида бошқарувнинг қуйидаги учта даражасини ажратиб кўрсатиш мумкин: стратегик, тактик ва тезкор (2.2-расм). Ушбу ҳар бир даражаларнинг ўз вазифалари бўлиб уларни ҳал этишда ахборотга бўлган эҳтиёж, яъни ахборот тизимига нисбатан талаб юзага келади. Бу талаблар ахборот тизимидаги тегишли ахборотларга қаратилган. Ахборот технологиялари талабларни қайта ишлаш ва мавжуд ахборотлардан фойдаланиб жавобларни шакллантириш имконини беради. Шундай қилиб, бошқарувнинг ҳар бир даражасида керакли қарорни қабул қилиш учун асос бўлувчи ахборот пайдо бўлади.
Бошқарув даражаси аҳамиятлигига кўра қанча юқори бўлса, мутаҳассислар ва менежерларнинг ахборот технологиялари ёрдамида бажарадиган иш ҳажми шунча кам бўлади. Бироқ, бу ҳолда, ахборот тизимининг мураккаблиги ва интелектуал имкониятлари ҳамда менежернинг қарор қабул қилиш чоғидаги роли ортади. Бошқарувнинг ҳар қандай даражаси турли миқдор ва турли даражадаги ахборотга муҳтож бўлади.
Пирамида асосини шундай ахборот тизими ташкил этадики, унинг ёрдамида ижрочи – ходимлар маълумотларни қайта ишлаш билан, қуйи бўғиндаги менежерлар эса – тезкор бошқарув билан шуғулланишади. Пирамида юқо-рисида – стратегик бошқарув даражасида ахборот тизимлари ўз ролини ўзгар-тиради ва белгиланган вазифа ёмон бажарилган шароитда қарор қабул қилиш бўйича юқори бўғин фаолиятини қўллаб–қувватловчи стратегик даражага айланади.
Ахборот ва қарорлар мазмунига мувофиқ иқтисодий объектда маълум бир даражанинг ахборот тизими пайдо бўлади (2.3-расм).
Ахборот тизимидаги ишлар қуйидаги мақсадда олиб борилади:
ахборотга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;
ахборот тўплашни амалга ошириш;
ташқи ёки ички манбалардан ахборот келишини амалга ошириш;
ахборотни қайта ишлаш, унинг тўлиқлиги ва аҳамиятини баҳолаш ҳамда уни қулай кўринишда тақдим этиш;
истеъмолчиларга тақдим этиш ёки бошқа тизимга узатиш учун ахборотни чиқариш;
йўналишларни баҳолаш, башоратларни ишлаб чиқиш, муқобил қарорлар ва ҳаракатларни баҳолаш, стратегияларни ишлаб чиқиш учун ахборотлардан фойдаланишни ташкил этиш;
мазкур иқтисодий объект ходими қайта ишлаган ахборотлар бўйича тескари алоқани ташкил этиш, келадиган ахборотларни тузатишни амалга ошириш.
Бу барча ҳаракатлар иқтисодий объектнинг ахборот тизими доирасида у ёки бу ахборот технологиялари ёрдамида амалга оширилади.
Ҳар қандай иқтисодий объект учун ахборот эҳтиёжини аниқлашдан тортиб то ахборотдан фойдаланишгача бўлган тизим ишининг кетма-кетлигини белгилаш энг муҳим масала саналади. Бу ўринда гап, иқтисодий объектда ҳал этиладиган масалаларни турларга ажратиш, ахборотларни олиш, қайта ишлаш ва фойдаланиш даврийлигини белгилаш, келадиган ва чиқадиган ҳужжатларни стандартлаш, ахборотларни қайта ишлаш тартибини стандартлаш тўғрисида кетаяпти.
Ахборот тизимига нисбатан сўровларни, шунингдек, уларга жавобнинг шаклланиш тартибини эскирган ва эскирмаган турларга бўлиш мумкин. Эскирган вазифаларни ва ахборотни қайта ишлаш тартибини ажратиб олиш уларни шакллантириш, кейинчалик автоматлаштириш имконини беради. Асосий масала, иқтисодий объектда фойдаланиладиган ахборот технологияси бунинг учун инфратузилмани таъминлай олиш ёки олмаслигида.
Ҳозирги кунда ахборот тизими ҳақида компьютер техникаси ёрдамида амалга оширилган тизим деган фикр юзага келган. Ахборот технологиялари каби ахборот тизимлари ҳам техник воситалардан фойдаланиб ва уларсиз ҳам фаолият кўрсатиши мумкин. Бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувоффиқ масала.
Иқтисодий объект ахборот тизимида ахборот ҳажмининг ўсиши, уни янада мураккаб усулларда қайта ишлашни тезлаштириш эҳтиёжи ахборот тизимининг ишини автоматлаштириш, яъни ахборотларни қайта ишлашни автоматлаштириш заруриятини келтириб чиқаради.
Автоматлаштирилмаган ахборот тизимида ахборот ва қарорлар қабул қилиш билан боғлиқ барча ҳаракатлар инсон томонидан амалга оширилади. Ахборотни қайта ишлаш жараёнини автоматлаштириш алгоритмлар доирасида ҳал қилувчи қоидаларни қайта ишлашнинг юзага келишига олиб келади. Бу ҳам ўз навбатида «соф ахборот тизими»нинг бошқарув ахборот тизимига, яъни бошқарув жараёнида қўлланиладиган маълумотларни йиғиш, сақлаш, тўплаш, қидириш, қайта ишлаш ва узатиш тизимига айланишига олиб келади. Ахборот тизимида бошқариш ва шунингдек инсоннинг қарор қабул қилиш бўйича иши қисман амалга оширилган.
Бошқарув тизимининг тузилиши ва ишлаш тамойиллари
Ишлаб чиқариш ва иқтисодий объектларнинг мавжудлиги жамиятнинг у ёки бу эҳтиёжларини қондириш билан белгиланади. Бундай ҳар бир бундай объект ўзгарувчан муҳит (давлат бошқарув органлари, бошқа объектлар) билан муайян муносабатларда бўлади ва ўзаро таъсирнинг мавжудлигини ҳамда ўз вазифасининг бажарилишини таъминлайдиган кўплаб турли элементлардан ташкил топади.
Иқтисодий объект – бу ён-атрофдан захиралар оладиган ва уларни ўз фаолияти маҳсулотларига айлантирадиган барқарор расмий ижтимоий тузилмадир.
Иқтисодий объектнинг муҳит билан ўзаро таъсири натижасида турли хил ўзгаришлар юз беради. Бу ўзгаришлар бир-бириги ўта қарама-қарши икки шаклга эга бўлиши мумкин. Булар: деградация (иқтисодий объектнинг мураккаблашуви, ахборотнинг жамланиши), яъни иқтисодий объектнинг емирилиши ҳамда ривожланиши. Бундан ташқари, иқтисодий объект ва муҳит ўртасида вақтинчалик мувозанат ҳам бўлиши мумкин, шу туфайли иқтисодий объект бир қанча муддат ўзгармай қолади ёки фақат тескари ўзгаришларга учрайди. Объектда бу ўзгаришлар бошқариш зуруриятини юзага келтиради. Бошқача қилиб айтганда, мақсадга йўналтирилган таъсир кўрсатади.
Бошқариш – бу ўта муҳим функция, усиз ҳеч бир иқтисодий объект мақсадга йўналтирилган фаолият юрита олмайди. Бошқаришнинг мақсади рақобат курашида омон қолиш, кўпроқ фойда олиш, муайян бозорларга чиқиш ва ҳоказолардир.
Бошқариш аниқ бир иқтисодий объектларнинг ўзига хослиги ва бошқариш мақсадларига боғлиқ ҳолда уларни барқарорлаштириш, сифат белгиларини сақлаш, муҳит билан иқтисодий мувозанатни ушлаш, иқтисодий объектни такомиллаштиришни ва у ёки бу фойдали самарага эришишни таъминлашга имкон беради.
Бошқаришни амалга ошириш алоҳида вазифа саналади. Уни бажариш учун иқтисодий объектнинг айрим элементлари ихтисослашади. Шу боис ҳам иқтисодий объект доирасида бошқариладиган жараён (бошқариш объекти) ва бошқарувчи қисм (бошқарув органи) ни ажратиб кўрсатиш мумкин. Уларнинг йиғиндиси бошқарув тизими сифатида белгиланади.
Бошқариладиган объект кириш оқимларини (масалан, хом-ашё, материаллар) чиқиш маҳсулотларига (тайёр маҳсулот) айлантириш бўйича операциялар йиғиндисини бажаради.
Бошқарувчи қисм олдига қўйилган мақсадга эришиш жараёнида бошқарилувчи объектни ташкил этиш учун зарур бўлган операциялар йиғиндисини бажаради.
Бошқариш тизимининг ишлаши. Бошқариш тизимининг ишлаши ахборот базасида, олдига қўйилган мақсадга мувофиқ ҳолда бошқариладиган объект, унинг кириш ва чиқишлари (1,2,4 алоқалари) ҳолати бўйича амалга оширилади (6). Объектни бошқариш бошқарувчи таъсирни узатиш йўли билан амалга оширилади (3). Ташқи муҳит билан алоқа тизими стрелка билан кўрсатилган (5). Бошқаришнинг асосий тамойили – тескари алоқа тамойилидир (ёпиқ цикл бўйича бошқариш).
Бошқариш жараёни муайян мақсадга эришишга йўналтирилган. Шундан келиб чиқиб бошқариш жараёнини бошқариладиган объектдаги жараёнга мувофиқ келувчи мақсад ва ҳажм ўртасидаги фарқни камайтиришга интилиш сифатида кўриб чиқиш мумкин.
Бошқариш жараёнида тўғри ва тескари алоқа каналлари бўйича тизимнинг бошқарувчи ва бошқарилувчи қисмлари ўртасида ахборот алмашинуви кечади. Олдига қўйилган мақсадларни бажариш учун тизимнинг бошқарувчи қисми бошқарилувчи объектга ахборот узатишнинг тўғри канали бўйича бошқарувчи таъсирлар жўнатади. Тескари алоқа канали бўйича бошқарилувчи объектдан бошқариш жараёни ҳолати ва бошқарувчи таъсир бажарилиши натижалари ҳақида ахборот келиб тушади.
Тизимнинг бошқарувчи қисми киришида келадиган ахборот таъсир кўрсатади. У бошқариш объектидан (масалан, хом-ашё, материаллар келтирилганлиги хақидаги маълумотлар) ташқаридан (7) ҳамда ичкаридан (1,2,4) олинган маълумотларни ўз ичига олади.
Кўрилганлардан келиб чиқилса, бошқариш моҳиятини бошқарилувчи объектга бошқарувчи таъсир кўринишида етказилувчи қарорлар қабул қилиш учун барча келиб тушувчи ахборотни тизимнинг бошқарилувчи қисмида қайта ишлаш, деб изоҳлаш мумкин.
Иқтисодий объектнинг ахборот тизими. Ахборот контури доирасида бошқариш мақсадлари хақида, бошқарилувчи жараён ҳолати хақида, бошқарувчи таъсирлар хақида ахборотга эга бўлинади ва узатилади. Ахборот контури ахборотларни йиғиш, узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш воситалари, шунингдек, ахборотларни ишловчи ходимлар билан биргаликда мазкур иқтисодий объектнинг ахборот тизимини ташкил этади. Бу тизим динамик ривожланувчидир, чунки ахборот ўзгаришларга учрайди, унинг тезлиги иқтисодий объект бажараётган вазифаларга боғлиқ. Ахборот тизимига кирадиган маълумот сифатида ахборотни шакллантирувчи ахборот манбалари ва маълумотларни йиғиш тизими, кўриб чиқилади. Чиқадиган ахборот сифатида эса қарорларни шакллантириш ва қабул қилиш, яъни ахборотдан мақсадли равишда фойдаланиш тизими таҳлил этилади. Демак, ахборот тизими ахборотни бошланғич йиғиш ва ундан иккиламчи фойдаланиш тизими билан ўзаро боғлиқ.
10-мавзу: Электрон банк хизматлари
«Банк соҳаси - бу шундай соҳаки, унда компьютер технологияларини қўллаш, энг самарали натижаларга олиб келади»
О.С.Рудакова
Электрон банк технологияларини ривожлантиришнинг тамойиллари.
Банк фаолиятини автоматлаштириш хусусиятлари
«Банк-Мижоз» - мижозларга масофавий электрон хизмат кўрсатиш
1. Электрон банк технологияларини ривожлантиришнинг тамойиллари.
Банкнинг технологиялари банк бизнесини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришнинг воситаси сифатида бир қатор асосий тамойиллар асосида яратилади:
банк вазифаларининг турли туманликларини уларнинг тўлиқ интеграцияси билан қамраб олишда комплекс ёндашиш тамойили;
тизимни аниқ буюртма остида кейинчалик ўстириш билан осонликча конфигурациялашга имкон берувчи модули тамойили;
турли хилдаги ташқи тизимлар (телекоммуникация, молиявий таҳлил тизимлари ва бошқалар) билан ўзаро ҳамкорлик қилишга, дастурий техник платформани танлашни таъминлашга ва уни бошқа аппаратли воситаларга кўчиришга қодир технологияларнинг очиқлиги тамойили.
банк тизими модулларини созлаш ва уларни аниқ банкнинг эҳтиёжлари ва шароитларига мослаштиришнинг эгилувчанлиги тамойили;
АДП бозорининг таҳлили шуни кўрсатадики, мужассамлашган БААТ нинг тизимчалари ва вазифаларини амалий ажратилиши уларни бир вақтда учта аломат бўйича: бошқарув тузилиши, маблағларни ўзгартириш ва бошқарув вазифалари бўйича ҳисобга олинади.
2.Банк фаолиятини автоматлаштириш хусусиятлари. БААТ ни техник таъминлаш жараёнида банк технологиялари аппарат воситалари архитектураси замонавий талаблар асосида қурилиш керак. Уларга: алоқанинг турли-туман телекоммуникацион воситалари, кўп машинали мажмуалар, « Банк-Мижоз »нинг архитектурасидан фойдаланиш, маҳаллий, минтақавий ва глобал тезкор тармоқларни қўллаш киради.
«Банк-Мижоз» архитектураси банкларнинг ахборот технологияларини қурилишдаги техник ечимларга замонавий ёндошишнинг асоси бўлади.
Бу техник таъминланишни ташкил қилиш ва ахборотларни ишлаб чиқишни мижоз (ишчи станция) ва сервер деб номланган иккита таркибий қисм ўртасида тақсимланишини кўзда тутади. Иккала қисм бирлаштирилган компьютерларда бажарилади. Бунда мижоз-серверга сўровлар юборилади, сервер эса уларга хизмат кўрсатади. Бундай технология таркиблаштирилган сўровларнинг махсус тилига эга касбий МББТда амалга оширилади..
Банкларда ахборот технологияларининг дастурий таъминланиши. Тизимнинг салоҳиятли имкониятлари қоидага кўра, ишлаб чиқарилган асосий дастурий воситаларнинг имкониятлари билан кучли боғланган. Шунинг учун автоматлаштирилган банк тизимларига талабаларнинг биринчи тизим,Амалий ва истеъмол хусусиятларига нисбатан АБТнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
- вазифавий мажмуанинг етарлича кенглиги;
- тизимнинг интеграциялашуви;
- конфигурациялашиши;
- очиқлиги ва мосланувчанлиги.
Банк тизими томонидан амалга ошириладиган вазифаларнинг рўйхатини икки қисмга: мажбурий ва қўшимча вазифаларга бўлиш мумкин. Биринчиларига, қоидага кўра ҳар қандай тижорат банкида бўладиган ва тизимда у ёки бу кўринишда мавжуд бўлиши керак бўлган фаолият йўналишлари киритилади ва иккинчиларини танлаш эса банкнинг ихтисослашувига боғлиқ.
АБТлари ўз хизматларининг кенг, турли-туманлиги бўйича мижозларга тез ва сифатли хизмат кўрсатувчига имкон беради. Тизимнинг асосий хизмат модуллари қуйидагиларни амалга оширади:
- юридик шахсларга ҳисоблаш-касса хизматини кўрсатиш;
- банк-корреспондентлари счётлари бўйича хизмат кўрсатиш;
- кредит, депозит, валюта операциялари;
- хусусий шахслар киритмаларининг ҳар қандай турлари ва улар бўйича операциялар;
- фонд операциялари;
- пластик карточкалар ёрдамида ҳисоб-китоблар;
- бухгалтерия вазифалари;
- таҳлил, қарорлар қабул қилиш, менежмент, маркетинг ва бошқалар.
3.«Банк-Мижоз» - мижозларга масофавий электрон хизмат кўрсатиш
Мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича АБТ нинг энг кенг тарқалган тизимчалари қуйидагилардир: мижозбанк, пластик карточкалар билан ишлаш операциялари.
«Банк-Мижоз» технологиясининг амалга оширишини вариантларидан бири унинг уч босқичи архитектурасидир. Тармоқда камида учта компьютер: мижоз қисми (ишчи станция), қўлланишлар сервери ва маълумотлар базасининг сервери мавжуд бўлиши керак. Мижоз қисмида фойдаланувчи билан ўзаро ҳамкорлик (фойдаланиш интерфейс) ташкил қилинади. Қўлланишлар сервери мижоз қисми учун бизнес тадбирларини амалга оширади. Маълумотлар базасининг сервери мижоз ролини бажарувчи бизнес тадбирларга хизмат кўрсатади. Бундай архитектуранинг эгилувчанлиги мустақил ва дастурий ресурсларни алмашишидадир
Пластик карточкалардан фойдаланиш мижозларга хизмат кўрсатишнинг самарали шакли ҳисобланади. Пластик карталар қисқа муддатли давлат облигациялар мамлакатимиздаги давлатнинг қисқа муддатли облигацияси таъминланишининг турлари бўйича дебетли, кредитли, дебит-кредитлигига бўлинади. Унинг билан бир қатор пластик карталар асосида вазифаларни амалга ошириш ҳам мумкин: магнитли карталар, смарт-карталар, лазерли карталар, микропроцессорли карталар. Микропроцессорли карталар билан ишлаш энг илғор ва қиммат технология бўлади. Савдо шаҳобчалари тегишли дастурий-техник воситалар (савдо терминаллари) билан жиҳозланади.
« Банк-Мижоз » дастурий-технологик мажмуаси «банк» ва «мижоз» модулларидан ташкил топган, улар банкдаги ва мижознинг иқтисодий объектларидаги коммуникацион ШКга ўрнатилади. Мижозга идорадан чиқмасдан туриб андозавий банк операцияларини ўтказиш имкониятлари берилади. Мажмуа одатда тўлов ҳужжатларини жўнатиш ва олиш, счётлар, буюртмалар қимматбаҳо қоғозлар билан операциялар бўйича кўчирмаларни олиш бўйича ва маълумотномавий материални олиш учун ўзаро ҳамкорлик вазифасини бажаради.
Шундай қилиб, банк мижозларга электрон тизимлар орқали кўрсатадиган хизмат турларига:
«Банк-Мижоз» - мижозларга масофавий электрон хизмат кўрсатиш дастури;
«Замонавий мулкдор»-қимматли қоғозларнинг электрон савдоси тизими;
пластик карталар билан нақд пулсиз ҳисоб китоблар тизими киради.
«Банк-Мижоз» (Р-Банк) тизими мижоз ва банк ишини енгиллаштириб, вақтни ва қатор ҳаражатларни тежайди. Бу тизим мижоз учун ҳисоб рақамини ўзи назорат қилиб туришга, банк билан алоқада бўлиш, хабарлар олиш, электрон ҳужжатларни юбориш имкониятини беради. Республикамизда электрон тўловлар ҳисобига пул айланиши тезлашади ва иқтисодиётни барқарор ривожланиши юзага келади. Бу эса, халқ турмуш фаровонлигини оширади, келажакда мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланган давлатлар қаторига кириб боришини таъминлайди
Банк тизимини қўллаб-қувватлаш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш – Ўзбекистон учун инқирозни бартараф этишнинг, жаҳон бозорида янги марраларга чиқишнинг ишончли йўлидир.
Мужассамлашган банк автоматлаштирилган ахборот тизимлари. (БААТ). БААТга таъсир этувчи омиллар.
Тижорат банкининг ташкилий-таркибий тузилиши.
Банк бизнесини ривожлантиришнинг тамойиллари.
1. БААТларининг ахборот билан таъминлаш хусусиятлари.
2. Банк фаолиятини автоматлаштириш хусусиятлари.
3. Мижоз-сервер архитектураси.
4. Банкларда ахборот тизимларининг дастурий таъминланиши (Р-банк тизими).
Пластик карталар-мижозларга хизмат кўрсатишда замонавий тўлов воситаси сифатида
Пластик карточкалар орқали хизмат кўрсатиш бўйича тузилган шартнома
Электрон тўловлар тизимида қўлланиладиган электрон тўлов ҳужжатларининг таркиби ва тузилиши.
Электрон тўлов тизимида ахборотларни ҳимоялаш
Қўлланиладиган педагогик технологиялар: ақлий ҳужум, кластер ,блиц-сўров усули ва Поwер Поинт амалий дастурида презентация материалларидан (слайд) фойдаланилади. Электрон дарслик, виртуал стендлар талабаларга намойиш этиш тавсия этилади.
Банк фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва технологиялари
Миллий иқтисодиётнинг янада ривожланиши банкларнинг ва банк тизимининг ролини кучайтиришни тақазо этмоқда. Банк - бу мамлакатдаги пул маблағларини бошқариш учун яратилган молия институтидир.
Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг бош мақсади жаҳон талабига мос келувчи, ривожланган миллий кредит тизимига эга бўлиш, хўжаликлар ва аҳолининг бўш турган маблағларини жалб қилиш, уни самарали тақсимлаш асосида аҳолининг талабларини қондириш учун замин яратиш ва яшаш шароитини яхшилашга эришишдан иборат. Бу мақсадга эришишни таъминлаш учун давлатимиз томонидан мамлакатимиз банк секторининг ривожланишини таъминловчи зарурий макроиқтисодий шароитларни ҳамда банк тизими барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, банк назорати тизимини ва банклар фаолиятини бошқариш усулларини такомиллаштириш, банкларнинг депозит, кредит ва инвестиция фаолиятининг янада ривожлантиришга эришиш ва банклар ўртасида рақобат бўлишини таъминлашга асос яратишдан, нобанк ташкилотлар фаолиятини ривожлантириш, молия-кредит секторининг ҳуқуқий базасини яхшилаш, уларнинг моддий-техник жиҳатдан самарали таъминланганлигига эришиш каби чораларни амалга ошириш кўзда тутади.
Мужассамлашган банк автомалаштирилган ахборот тизимлари (БААТ) маблағ киритиш ва кредит беришнинг берилган шартлари бўйича назорат қилинадиган маблағларни ўзлаштириш, қайтарилиши ва мувафиқлаштирилишини жадаллаштириш воситаси бўлган ягона дастурий технологик мажмуадан иборат бўлади. Мужассамлашган БААТ банк вазифалари алоқаларининг бутун мураккаблигини ўзида акс эттирилган ҳолда мажмуавий қамраб олади. Бу мукаммал автоматлаштирилган вазифалар мажмуаси эмас, балки мураккаб тизимнинг хусусиялари: иерархик тузилишининг мураккаблиги, эмержментлик, вазифавий мақсадларнинг кўплиги; стохастик (эҳтимоллик) характерига эга жараёнларни бошқаришни таъминлашда ишнинг ўзгарувчанлиги ва кўп вазифаликка хос бўлган дастурлар мажмуасидир. Шунинг учун ҳам мужассамлашган БААТ ни ишлаб чиқишда унинг таркибий тузилиши ва мазмунига таъсир қилувчи кўп сонли омиллар:
- банкнинг умумий таърифлари, ҳозирги ва келгусидаги мақсадлари ва уни ривожланишининг стратегик йўналишларини, бошқарувнинг вужудга келган тузилишининг хусусиятлари;
- тизимнинг архитектураси ва автоматлаштириш керак бўлган вазифаларининг таркиби;
- кирувчи ва чиқувчи ҳужжатларнинг миқдори;
- ахборот хавфсизлигига талабларни таҳлил қилиш талаб қилинади.
Бундай таҳлил асосида бўлғуси тизимнинг асосий тамойиллари ишлаб чиқилади.
Мураккаб тизимларнинг назариясидан маълумки, ҳар қандай мураккаб тизимнинг ҳар хил чуқурликка эга бўлган баъзи бир тизимларга ажратиш мумкин.
Вазифавий тизимча остида анаъанавий равишда бошқарувнинг вазифавий умумлигига мувофиқ тизимнинг баъзи бир қисми тушунилади.
Банкда ечиладиган бошқарув вазифалари кўп жиҳатли бўлганлиги учун БААТ ни лойиҳалаштиришда декомпозиция аломатларини таснифлаш муаммоси вужудга келади. Бундай аломатлар сифатида қуйидагиларни ажратиш мумкин: вазифа, давр, бошқарув объекти ва бошқалар. Ўз таркибининг универсаллиги учун бошқарув вазифалари бошқарув тизимлари декомпозициясининг энг кенг тарқалган аломатларидан биридир. Банкни бошқариш тизими умуман ҳар қандай бошқариш тизимлари учун умумий бўлган вазифаларни (режалаштириш, ҳисоб ва назорат, таҳлил ва тузатиш киритишни) бажара туриб, уларнинг бошқарув тузилмасининг элементлари ўртасида тақсимлаш хусусиятига эга. Бу воситалар ўзаро чамбарчас боғлиқ ва ҳар доим мақсадли ҳарактерга эга.
Банкда ҳисоб ва назорат операцион, бухгалтерия ҳисобларидан иборат, улар бир-бирлари билан яқиндан алоқада, чунки таҳлилий даража банк ҳисобида шахсий счётлар остида туради. Ҳар бир иш куни балансини шакллантириш билан тугаши сабабли шахсий счётларнинг ҳолатини ўзгартирувчи бухгалтерия акс эттирилади. Статистик ҳисоб айриш кўрсаткичларни узоқ давр ичида ўзгариши ҳақида маълумотларни йиғишга имкон беради.
Таҳлил банк бошқарувининг ташқарисида, ҳам ичкарисида вужудга келадиган иқтисодий вазиятни билиб олишга имконият берадиган вазифадан иборат бўлади. Йирик банкларда иккита мустақил бўлимлар мавжудки, улардан бири банкнинг ички ҳолати таҳлилини таъминлайди, иккинчиси ташқи муҳитни таҳлил қилади.
Режалаштириш таҳлилнинг маълумотларига асосланиб, вужудга келган вазиятдан чиқиш ва қўйилган мақсадларга эришиш учун эҳтимол бўлган ечимларни тайёрлайди.
Банкнинг бошқарув тузилмаси ҳар хил усулларда ташкил қилинган бўлиши мумкин, бу кўпроқ банкнинг катталигига, кўрсатилаётган хизмат турларининг сонлари, мижозларнинг ва банк томонидан операциялар сонига боғлиқ уни қуйидаги турлари бор: тўғри чизиқли, бошқарув штабли. Тўғри чизиқли штабли. Банкнинг технологиялари банк бизнесини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришнинг воситаси сифатида бир қатор асосий тамойиллар асосида яратилади:
банк вазифаларининг турли туманликларини уларнинг тўлиқ интеграцияси билан қамраб олишда комплекс ёндашиш тамойили;
тизимни аниқ буюртма остида кейинчалик ўстириш билан осонликча конфигурациялашга имкон берувчи модули тамойили;
турли хилдаги ташқи тизимлар (телекоммуникация, молиявий таҳлил тизимлари ва бошқалар) билан ўзаро ҳамкорлик қилишга, дастурий техник платформани танлашни таъминлашга ва уни бошқа аппаратли воситаларга кўчиришга қодир технологияларнинг очиқлиги тамойили.
банк тизими модулларини созлаш ва уларни аниқ банкнинг эҳтиёжлари ва шароитларига мослаштиришнинг эгилувчанлиги тамойили;
бизнес жараёнларини ривожланганлиги сари тизимнинг вазифавий модулини кенгайиши ва мураккаблашувини кўзда тутувчи кўламлилик (масалан, филиаллар ва банк бўлинмалари ишини қўллаб-қувватлаш таҳлилни гуруҳлаштириш ва ҳ.к.);
ҳақиқий вақтда маълумотларга кўп фойдаланишлар бўйича кириш ва ягона ахборот бўшлиғида вазифаларни амалга ошириш;
банк ва унинг бизнес жараёнларини модуллаштириш ва бизнес жараёнларини алгоритмик созлашнинг имконияти;
тизимли бизнес жараёнларини ривожлантириш асосида узлуксиз ривожлантириш ва такомиллаштириш АДП бозорининг таҳлили шуни кўрсатадики, мужассамлашган БААТ нинг тизимчалари ва вазифаларини амалий ажратилиши уларни бир вақтда учта аломат бўйича: бошқарув тузилиши, маблағларни ўзгартириш ва бошқарув вазифалари бўйича ҳисобга олинади.
Банк фаолиятини автоматлаштириш хусусиятлари. БААТ ни техник таъминлаш жараёнида банк технологиялари аппарат воситалари архитектураси замонавий талаблар асосида қурилиш керак. Уларга: алоқанинг турли-туман телекоммуникацион воситалари, кўп машинали мажмуалар, «мижоз-сервер»нинг архитектурасидан фойдаланиш, маҳаллий, минтақавий ва глобал тезкор тармоқларни қўллаш киради.
«Мижоз-сервер» архитектураси банкларнинг ахборот технологияларини қурилишдаги техник ечимларга замонавий ёндошишнинг асоси бўлади.
Бу техник таъминланишни ташкил қилиш ва ахборотларни ишлаб чиқишни мижоз (ишчи станция) ва сервер деб номланган иккита таркибий қисм ўртасида тақсимланишини кўзда тутади. Иккала қисм бирлаштирилган компьютерларда бажарилади. Бунда мижоз-серверга сўровлар юборилади, сервер эса уларга хизмат кўрсатади. Бундай технология таркиблаштирилган сўровларнинг махсус тилига эга касбий МББТда амалга оширилади.
«Мижоз-сервер» технологиясининг амалга оширишини вариантларидан бири унинг уч босқичи архитектурасидир. Тармоқда камида учта компьютер: мижоз қисми (ишчи станция), қўлланишлар сервери ва маълумотлар базасининг сервери мавжуд бўлиши керак. Мижоз қисмида фойдаланувчи билан ўзаро ҳамкорлик (фойдаланиш интерфейс) ташкил қилинади. Қўлланишлар сервери мижоз қисми учун бизнес тадбирларини амалга оширади. Маълумотлар базасининг сервери мижоз ролини бажарувчи бизнес тадбирларга хизмат кўрсатади. Бундай архитектуранинг эгилувчанлиги мустақил ва дастурий ресурсларни алмашишидадир.
Банкларда ахборот технологияларининг дастурий таъминланиши. Банк вақт бўйича ривожланувчи объект бўлиб, ахборот муҳитининг миқдорий ўзгаришини (ишлаб чиқарилаётган маълумотларнинг ҳажмини, фойдаланувчилар сонини ва бошқаларни кўпайишини), миқдори ўзгаришларни (ечилаётган вазифаларнинг турли туманлигини кенгайиши, уларнинг ҳарактерини ўзгаришини) вужудга келтиради. Худди шундай қурилган автоматлаштирилган тизим баъзи бир вақт давомида замонавийлаштиришларни ўтказмасдан худди шундай ривожланиши керак. Тизимнинг салоҳиятли имкониятлари қоидага кўра, ишлаб чиқарилган асосий дастурий воситаларнинг имкониятлари билан кучли боғланган. Шунинг учун автоматлаштирилган банк тизимларига талабаларнинг биринчи тизим,
Тизимнинг бундай сифати аниқ ишлаб чиқарувчиларни касбий маҳоратларига боғланган ва биттагина асосий дастурий воситалар доирасида кучли турланишлари мумкин. Кейинги йилларда банк фаолиятида маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш муоммоси кучаймоқда. У ўз ичига бир неча жиҳатларни олади. Биринчидан, бу фойдаланувчиларнинг ваколатларини эпчил, кўп босқичли ва ишончли тартибга солишишдир. Банк ахборотларининг қимматлилиги маълумотларга рухсатсиз киришдан ҳимоялашга, шу жумладан, жараёнларни, маълумотлар ҳолатини ўзгаришларини бошқаришни назоратига алоҳида талаблар қўяди. Иккинчидан, маълумотларнинг яхлитлиги ва бир-бириларига зид бўлмасликларининг қўллаб-қувватлаш воситаларининг мавжудлиги. Бундай воситалар киритилаётган маълумотлар ўртасидаги алоқаларни ушлаб туриш ва назорат қилиш, ҳамда мувофиқлаштирилган маълумотларнинг қўллаб-қувватланишини таъминловчи операциялар (мавжуд) мажмуаси усулида киритишни назарда тутади. Учинчидан, тизимли, дастурли ва аппаратли тузилишларда маълумотларни архивлаштириш, тиклаш ва мониторингининг кўп вазифали тадбирларини мавжудлигидир.
Амалий ва истеъмол хусусиятларига нисбатан АБТнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
- вазифавий мажмуанинг етарлича кенглиги;
- тизимнинг интеграциялашуви;
- конфигурациялашиши;
- очиқлиги ва мосланувчанлиги.
Банк тизими томонидан амалга ошириладиган вазифаларнинг рўйхатини икки қисмга: мажбурий ва қўшимча вазифаларга бўлиш мумкин. Биринчиларига, қоидага кўра ҳар қандай тижорат банкида бўладиган ва тизимда у ёки бу кўринишда мавжуд бўлиши керак бўлган фаолият йўналишлари киритилади ва иккинчиларини танлаш эса банкнинг ихтисослашувига боғлиқ.
Банк тизимларининг функционал масалалари. Банклараро ҳисоб-китобларни автоматлаштириш. Автоматлаштирилган банк тизимларининг (АБТ) истеъмол (вазифавий) хусусиятларини кенгайтириш мамлакатимиз банк ишини ривожланишининг хусусиялари билан боғлиқ. Агар банк хизматларининг у ёки бу турларига ўсиб борувчи сўровлари оммавий ҳарактерга эга бўлса, унда АБТ бозорида банк технологияларининг янги сифатлари пайдо бўлади.
АБТлари ўз хизматларининг кенг, турли-туманлиги бўйича мижозларга тез ва сифатли хизмат кўрсатувчига имкон беради. Тизимнинг асосий хизмат модуллари қуйидагиларни амалга оширади:
- юридик шахсларга ҳисоблаш-касса хизматини кўрсатиш;
- банк-корреспондентлари счётлари бўйича хизмат кўрсатиш;
- кредит, депозит, валюта операциялари;
- хусусий шахслар киритмаларининг ҳар қандай турлари ва улар бўйича операциялар;
- фонд операциялари;
- пластик карточкалар ёрдамида ҳисоб-китоблар;
- бухгалтерия вазифалари;
- таҳлил, қарорлар қабул қилиш, менежмент, маркетинг ва бошқалар.
Охирги авлод АБТ «Мижоз-сервер» архитектурасидаги тармоқли технологияларга суянади. Кейинги вақтда молиявий таҳлилнинг вазифалари ва бизнесни бошқаришнинг мақсадларига катта аҳамият берилмоқда. Молиявий хавф-хатарни назорат қилишда, ресурсларни бошқаришда, операцияларнинг фойдалилигини, янги банк хизмати (маҳсулот)нинг мижоз ва бўлинмалар даромадлилигини таҳлил қилишга имкон берувчи тизимлар ишлаб чиқарилган ва ишлаб чиқарилмоқда. Банк бизнесининг ривожланиши бундай қуроллардан кундалик фаолиятда фойдаланиш зарурлигига олиб келади. «Имкомсервис» фирмаси мисолида АБТ нинг асосий вазифавий тизимларининг қисқача таърифи устида тўхтаймиз.
Банкнинг операция куни дастури-технологик мажмуа сифатида банк ҳисобининг кўп меҳнат талаб қилувчи операцияларини автоматлаштиради. (8.1-расм).
Мижозларнинг шахсий счётлари бўйича операциялар тўлов ҳужжатлари бўйича амалга оширилади. Шахсий счётдан кўчирма эса ҳар бир бухгалтерия ёзувларини акс эттиради. Мажмуа шахсий сабаблар бўйича (ҳужжатларни расмийлаштирилган бухгалтерия ёзувлари бўйича) маблағларнинг ҳақиқий ва режалаштирилган ҳаракатини амалга ошириради. Ҳужжатлар бундан кейинги назорат операциясидан ўтади, барча параметрлар мос келганда ҳужжатларнинг рўйхати тузилади ва ҳисоблаш-касса марказига жўнатиш учун файл шакллантирилади. Корреспондентлик счёти орқали ўтган ҳужжатлар счётлари бўйича тарқатилади.
Филиаллар фаолиятининг ҳисоби бўйича мажмуа филиалнинг ҳисобхонаси ва бошқа бўлимлардаги иш жойларини автоматлаштиришга мўлжалланган. «Банк филиаллар» даражасида филиаллардан олинган ахборотларни билиш, ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш, барча филиаллар ўртасидаги ҳисоб-китоблар автоматлаштирилади. Филиаллар орасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғридан-тўғри ёки банкнинг марказий бўлими орқали ташкил қилиниши мумкин. Филиал доираларидаги мажмуа ўз ичига валютали ва сўмни касса операцияларини олади, филиал бўйича балансни ички бухгалтерия ёзувларини ҳисобга олиш билан ҳисоблаб чиқади. Корреспондентлик муносабатлари бўйича ҳисоб-китобларни бажаради.
Мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича АБТ нинг энг кенг тарқалган тизимчалари қуйидагилардир: мижозбанк, пластик карточкалар билан ишлаш операциялари.
Пластик карточкалардан фойдаланиш мижозларга хизмат кўрсатишнинг самарали шакли ҳисобланади. Пластик карталар қисқа муддатли давлат облигациялар мамлакатимиздаги давлатнинг қисқа муддатли облигацияси таъминланишининг турлари бўйича дебетли, кредитли, дебит-кредитлигига бўлинади. Унинг билан бир қатор пластик карталар асосида вазифаларни амалга ошириш ҳам мумкин: магнитли карталар, смарт-карталар, лазерли карталар, микропроцессорли карталар. Микропроцессорли карталар билан ишлаш энг илғор ва қиммат технология бўлади. Савдо шаҳобчалари тегишли дастурий-техник воситалар (савдо терминаллари) билан жиҳозланади.
«Мижоз-банк» дастурий-технологик мажмуаси «банк» ва «мижоз» модулларидан ташкил топган, улар банкдаги ва мижознинг иқтисодий объектларидаги коммуникацион ШКга ўрнатиладилар. Мижозга идорадан чиқмасдан туриб андозавий банк операцияларини ўтказиш имкониятлари берилади. Мажмуа одатда тўлов ҳужжатларини жўнатиш ва олиш, счётлар, буюртмалар қимматбаҳо қоғозлар билан операциялар бўйича кўчирмаларни олиш бўйича ва маълумотномавий материални олиш учун ўзаро ҳамкорлик вазифасини бажаради.
8.1-расм. Операцион кун моделининг таркиби.
Буни қуйдаги мисол орқали кўришимиз мумкин. Банк мисолида ЎзР ТИФ Миллий Банкини, мижоз сифатида «Квант» фирмасини оламиз. «Квант» фирмаси Миллий Банкда ўз ҳисоб рақамига эга бўлиб, бу ҳисоб рақамидан турли харажатларга тўлов тўлаши мумкин. Нақд пулсиз йўл билан тўлов тўлаётганда «Квант» фирмаси ходими тўлов ҳужжатини банкка олиб келади ва шу асосда банк унинг ҳисоб рақамидан маълум суммани товар етказиб берувчининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказади. Бу жараённинг ахборот технологияси қуйидаги 8.2-расмда берилган.
Оддий хизмат кўрсатишнинг ахборот технологияси қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:
1. «Квант» фирмаси бухгалтери тўлов ҳужжатини тайёрлайди. Унда фирманинг ўз муҳри ва фирма раҳбарининг имзоси қўйилади.
2. Бу тўлов ҳужжатини фирмадан вакил банкка олиб келиб беради. Тўлов ҳужжати 4 нусхада олиб келиниши шарт.
3. Банк масъул ходими «Квант» фирмасининг бухгалтерини қабул қилиб , ҳужжатларини кўздан кечиради. Тўлов ҳужжатида муҳр ва имзолар текширилади.
4. Банк масъул ходими ҳужжатда хатолар йўқлигига амин бўлса, унинг ҳисоб рақамидаги маблағи тўловни амалга оширишга етарли, қарзлари йўқ бўлса, тўлов ҳужжатларининг бир нусхасига банк штампи ва имзосини қўйиб, «Квант» фирмаси бухгалтерига беради.
5. Қолган тўлов ҳужжатлари банкнинг бош бухгалтери томонидан текширилиб, имзоланади. Ҳужжат қабул қилинади.
6. Қабул қилинган ҳужжатлар банкнинг Баcк-оффиcе га берилади. У ерда ҳужжатлар автоматлаштирилган банк тизимига киритилади.
7. Пуллар ўтказилганидан сўнг, ўтган операциялар ҳақида
«Квант» фирмасининг ходими тикет ёки «Ҳисоб варағидан кўчирма»нинг бир нусхасини олиши мумкин. Иккинчи нусхаси банкда қолади.
8. Операциялар ўтқазилгандан сўнг банкдаги ҳужжатлар банк архивига топширилади.
Банк тизимида мижозларга оддий хизмат кўрсатиш жараёнини кўриб чикдик. Энди «Банк-Мижоз» (Р-Банк) тизимида мижозларга масофали электрон хизмат кўрсатиш жараёнини (8.3-расм) кўриб чиқамиз.
«Квант» фирмаси Р-Банк тизимида, Он-Лине режимида («он-лине» инглиз тилидан «ҳозир тизимда» дегани) ўз счётларининг ўзи бошкариши, турли хилдаги тўлов ҳужжатларини тайёрлаши , Миллий Банкдан ўз ҳисоб рақамини қолдиқлар ва пул айланишлари тўғрисида ахборот олиши , хохлаган даврга ўз ҳисоб рақамидан кўчирмаларни чоп этиб олиши, ҳамда бошқа молиявий ҳисоботларни олиши мумкин бўлади. Бу эса мижоз ва банк учун бир қанча афзалликлар келтиради. Буни 8.1-жадвалдаги солиштирма таҳлил орқали ҳам кўришимиз мумкин.
8.1-жадвал
Р-Банк тизимида тўлов ҳужжатларининг электрон ва қоғоздаги нусхасини солиштириш
№ |
Оддий хизмат кўрсатиш; |
Масофавий электрон хизмат кўрсатиш. |
1. |
Мижознинг қоғоз тўлов ҳужжатини тўлдириш; |
Мижознининг электрон ҳужжатини тизимда тайёрлаш |
2. |
Тўлов ҳужжага ташкилотнинг муҳрини қўйиш |
Электрон ҳужжатга мижознинг электрон рақами имзосини қўйиш |
3. |
Мижознинг масъул шахсининг банкка келиши |
Фойдаланувчи мижознинг банк сервери билан алоқа ўрнатиши |
4. |
Мижознинг «ўз» масъул ходимига мурожат қилиши |
Янги электрон ҳужжат ҳақидаги ахборот масъул ходимга автомат равишда тушиши |
5. |
Мижознинг «ўз» масъул ходими билан ҳеч ким халақит бермайдиган ҳолда гаплашиши |
Банк ва мижознинг ўртасидаги олоқа каналининг ва маълумотларининг шифрланиши |
6. |
Мижознинг масъул ходимга ҳужжатини бериши |
Электрон имзоланган ҳужжатнинг автомат равишда банкка узатилиши |
7. |
Тўлов ҳужжатидаги муҳрнинг ва имзо намунаси карточкаси билан солиштириш |
Мижознинг электрон рақамли имзосини текшириш |
8. |
Тўлов ҳужжатининг тўғри тўлдирилганлигини текшириш |
Электрон ҳужжат реквизитларининг тизим томонидан текширилиши |
10. |
Масъул ходим томонидан Мижознинг картотека 2 си, овердрафт блокировка-ланганлигини текшириш |
Тизим томонидан Мижознинг картека 2 си, овердрафт блокировкаланганлигини текшириш |
11. |
Тўлов ҳужжатининг қабул қилинганлиги ҳақида ёки қабул қилинмаганлиги ҳақида |
Электрон ҳужжатга ҚАБУЛ ҚИ- ЛИНДИ ёки РАД ЭТИЛДИ мақо- мини қўйилиши |
12. |
Масъул шахс томонидан ҳуж- жатни АБТ га киритиш |
Қабул қилинган ҳужжатни сервер томонидан АБТга (қайта ишловга) юбориши |
13. |
Тикет / квитанциянинг олиниши |
Тўловнинг АБТ балансига ўтказилганидан сынг автомат равишда электрон ҳужжатга ЎТКАЗИЛДИ мақомининг берилиши |
14. |
Қоғоз ҳужжатнинг банк архивига юборилиши |
Электрон рақамли имзоси бор электрон ҳужжатни банкнинг маълумотлар базаси архивида сақлаб қўйиш |
Биз ахборот технологияларининг банк тизимида мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнида қўлланилишини қўриб чиқди. Уларнинг ишлаши, тузилиши ахборотлар узатилиши ва ахборотларнинг қайта ишланиши жараёнлари билан танишиб чиқдик. АТ ларини банк соҳасида қўллаш: банк хизматлари сифатининг ошишига, банк операцияларининг тез ва бехато бажарилишига, ҳужжатларни қайта ишлашга кетадиган ҳаракатларнинг қисқаришига ва вақтнинг тежалишига, иш самарадорлигининг ошишига олиб келади.
Шундай қилиб, банк мижозларга электрон тизимлар орқали кўрсатадиган хизмат турларига:
«Банк-Мижоз» - мижозларга масофавий электрон хизмат кўрсатиш дастури;
«Замонавий мулкдор»-қимматли қоғозларнинг электрон савдоси тизими;
пластик карталар билан нақд пулсиз ҳисоб китоблар тизими киради.
«Банк-Мижоз» (Р-Банк) тизими мижоз ва банк ишини енгиллаштириб, вақтни ва қатор ҳаражатларни тежайди. Бу тизим мижоз учун ҳисоб рақамини ўзи назорат қилиб туришга, банк билан алоқада бўлиш, хабарлар олиш, электрон ҳужжатларни юбориш имкониятини беради. Республикамизда электрон тўловлар ҳисобига пул айланиши тезлашади ва иқтисодиётни барқарор ривожланиши юзага келади. Бу эса, халқ турмуш фаровонлигини оширади, келажакда мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланган давлатлар қаторига кириб боришини таъминлайди.
11-мавзу: Молиявий электрон тизимларни ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболи
Ахборот технологиялари эволюцияси.
ЭҲМларнинг авлодлари.
Ахборот технологияларининг ривожланиш тенденцияси. Глобаллаштириш. Конвергенция.
Қўлланиладиган педагогик технологиялар: ақлий ҳужум, кластер усули ва Поwер Поинт амалий дастурида презентация материалларидан (слайд) фойдаланилади. Электрон дарслик, виртуал стендлар талабаларга намойиш этиш тавсия этилади.
ХИХ асрнинг иккинчи яримигача ахборот технологиясининг асосини перо, сиёҳдон ва бухгалтерия дафтари ташкил этган. Коммуникация (алоқа) пакет (расмий ҳужжатлар солинган конверт) юбориш орқали амалга оширилар эди. Ахборотни қайта ишлаш маҳсулдорлиги ўта паст бўлиб, ҳар бир хат алоҳида, қўлда кўчириб олинган. Қарор қабул қилиш учун бир-бирига қўшиладиган ҳисоб-китобдан бошқа ахборот ҳам бўлмаган.
«Қўл» ахборот технологияси ўрнига ХИХ аср охирида «механик» технология кириб келди. Ёзув машинаси, телефон, диктафоннинг кашф этилиши, жамоа почтаси тизимининг такомиллашуви – булар бари аввалига ахборотни қайта ишлаш технологиясида, сўнг иш маҳсулдорлигида сезиларли ўзгаришлар юз беришига замин бўлди. Моҳиятан, механик технология мавжуд муассасаларда ташкилий таркибининг шаклланишига йўл очиб берди. ХХ асрнинг 40-60 йилларида «электр» технологияси пайдо бўлиб, у ечиб алмаштириладиган элементларга эга электр ёзув машинкалари, оддий қоғоздан фойдаланувчи нусха кўчириш машинаси, портатив диктафонлардан иборат эди. Айнан шу воситалар ҳужжатларни қайта ишлаш сифати, сони ва тезлигини ошириш ҳисобига бошқариш фаолияти яхшиланди. Кўпгина замонавий муассасалар «электр» технологиясига асосланган.
60-йилларнинг иккинчи ярмидан эса «электрон (ёки «компьютер») технологияси юзага кела бошлади ва ахборотнинг шаклини эмас, мазмунини ўзгартиришга урғу берила бошланди.
Маълумки, бошқарувнинг ахборот технологияси ахборотни қайта ишлаш бўйича энг камида қуйидаги муҳим учта таркибий қисмга эга бўлиши лозим: ҳисобга олиш, таҳлил ва қарор қабул қилиш. Буларни компьютерларда амалга ошириш тобора мураккаблашиб бормоқда. Чунки, ўзида саноқсиз маълумотларни жамлаган «қоғозлар денгизи» тобора кенгайиб бормоқда.
Ахборотни тақдим этиш тизимининг ривожланиши. Айтиш мумкинки, ахборот технологияси бир неча миллион йиллар аввал одамзод ўртасида илк бор ўзаро мулоқатга киришиш усуллари(турли товушлар чиқариш, имо ишора, ҳатти-ҳаракатлар қилиш) пайдо бўлиши билан бирга юзага келган деб айтиш мумкин. Бунда ахборот алмашинуви фақат якка шахслар ўртасидагина амалга оширилган. Нутқ пайдо бўлиши билан бирга(тахминан 100 минг йил олдин) одамлар миясида ахборот тўпланиши имконияти юзага келди.
Кейинги босқичда, яъни ёзувнинг пайдо бўлиши (5-6 минг йил аввал) инсониятнинг умумий, жамоа хотирасининг юзага келишига сабаб бўлди.
Айнан ёзувнинг пайдо бўлиши ахборотни тўплаш, узатиш, қайта ишлаш, сақлаш ва етказиш каби тўлиқ жараённи амалга оширишга имконият яратиб берди. Бу имконият туфайли ахборот моддий ташувчиларда қайд этила бошланди.
Ахборот тизими ва технологиясининг кейинги тараққиёти асосан коммуникация воситалари билан боғлиқ.
Коммуникация тизимининг ривожланиши. Ахборот технологиясининг ривожланиши ахборотни тақдим этиш тизимидан ташқари, ахборот коммуникация воситаларини такомиллаштириш билан боғлиқ эди. Улар ахборотнинг номоддий ташувчиси, яъни нутқ пайдо бўлгандан сўнг юзага келган. Буни ахборот технологиясининг ривожланиши тарихидаги илк «портлаш» деб баҳолаш мумкин эди. Тараққиётнинг кейинги фазаси – қоғоз кашф қилингунга қадар ахборотнинг моддий ташувчи воситалари ўзгариб борди. Яъни, сўзларни тошга ўйиб ёзиш орқали биринчи марта ахборотни кўз билан кўриб қабул қилиш имконияти юзага келди. Эрамиздан аввалги тўртинчи минг йилликда аввалига лойдан, сўнг ёғочдан ясалган табличкаларга ёзишга ўтилди ва бу ахборот-коммуникацияларга динамик мазмун касб этди. Папируснинг кашф этилиши ахборот ташиш воситасининг ҳажмини оширди ва унга буёқ қўллаш имконияти мавжудлиги боис аҳамияти ҳам ошиб борди. Пергаментнинг пайдо бўлиши (эрамиздан аввалги ИИИ-аср) билан эса янги ахборот «портлаши» рўй берди: ахборотнинг энг мақбул ташувчиси – китоб юзага келди (ИВ-аср).
Ахборот технологиясининг қоғоз фазаси В асрдан бошланади. Бу пайтда қоғоз (ИИ асрда Хитойда кашф этилган) Европа мамлактларининг саноат ишлаб чиқариш объектига айланган эди. Шундан кейинги давр ахборот технологияси ривожланишида катта рол ўйнади. Шундан сўнг савдо ва ҳунармандчилик ривожлангач шаҳар почтаси, ХВ асрдан бошлаб эса хусусий почта (Ғарбий Европа), ХВИ-ХВИИ асрларда марказий қироллик почтаси (Франция, Швеция, Англия ва бошқалар) юзага келди. Ушбу барқарор коммуникация туфайли ахборот фаолиятига янада кўпроқ одамлар жалб этилмоқда ва у йирикроқ минтақаларни қамраб олмоқда.
Германияда китоб чоп этилишининг кашф этилиши (ХВ аср ўртасида) ахборот технологияси ривожланиши жараёнида кашфиёт бўлди. Бу ҳол унга оммавийлик олиб келди. Моҳиятан бу табиатшуносликда илмий-техник тараққиётининг янги босқичи бўлиб қолди. Илмий–техник атаманинг пайдо бўлиши ахборот технологиясида сифат ўзгаришини, кўп нусҳада китоб, журнал, газета, географик ҳарита, техник чизмаларнинг чоп этилиши эса миқдор ўзгаришини келтириб чиқарди.
ХИХ аср охиридаги техник инқилоб билан боғлиқ ахборот технологияси ривожланишидаги янги босқич барқарор халқаро коммуникация шакли сифатида почта алоқасининг юзага келиши билан изоҳланади. Айни даврда фотография (1879 й.), телеграф (1832 й.), телефон (1876 й.), радио (1895 й.) кашф қилинган эди. Ахборот технологияси ривожланишида фойдаланувчи учун қулай шаклда ахборотни олиш, сақлаш ва тезда узатишнинг умумжаҳон тизимини яратиш даври юзага келди. Бу эса ахборотни техник, ижтимоий ва иқтисодий тараққиётнинг ҳаракатланувчи кучига айлантирди ҳамда замонавий техник инқилоб босқичида унинг етакчилик кучини белгилаб берди. Натижада узоқ йиллар давомида жамиятда жуда катта ҳажмда ахборот тўпланиб қолиши ва ундан оқилона фойдалана олмаслик масаласини ҳал этиш имконияти юзага келди.
Ахборот ҳам мазмун, ҳам миқдор жиҳатидан инсоният истеъмол қиладиган энг қимматли маҳсулотлардан бирига айланди. Ахборот инқилобининг тараққиёти ХХ аср иккинчи ярмида янги босқичга келди. Бу даврда ахборот технологияси ривожланиб қоғоз ўрнини техник воситалар эгаллади. Энди ахборотни узатиш (электромагнит тўлқинлар ёрдамида) тезлиги оғзаки нутққа нисбатан миллион марта ортиб келди.
Интиуцияси (эксперт тизими) ишлаб чиқариш кучига айланди, сунъий интеллект эса техник тараққиётнинг сифат жиҳатидан янги вазифаларини ҳал этиш имконияти юзага келди. Машинавий динамик ахборот тизимининг алоҳида аҳамияти жамият ҳаётида энг олдинги режага янада замонавий ЭҲМ ва у билан боғлиқ технологияларни яратиш муаммосини қўйди. Инсонлар ўртасида (эндиликда инсон ва машина ўртасида) ўзаро ахборот ҳаракати механизмининг ривожланиш тарихи ахборот технологиясини барча илм соҳалари ривожланишининг ягона интеграция тизими сифатида тушунишга асос беради.
Автоматлаштирилган ахборот технологиялари эволюцияси. ХХ асрнинг 50-йилларида ЭҲМнинг пайдо бўлиши ва улардан фойдаланиш имкониятининг жадал ошиб бориши билан меҳнатни автоматлаштириш, ахборот маҳсулотлари ва хизмати бозорининг юзага келишига асос бўлди. ААТнинг ривожланиши ахборотни қайта ишлаш ва узатиш бўйича янги техник воситаларнинг пайдо бўлиши, ЭҲМдан фойдаланишнинг ташкилий шаклларини такомиллаштириш, инфратузилмани янги коммуникация воситалари билан бойитиш билан бир қаторда кечди. ААТнинг эволюция жараёни 3.2-жадвалда берилган.
3.2-жадвал
ААТ ривожланишининг босқичлари, техник воситалар
ва ҳал этиладиган вазифалар
Йил |
ЭҲМ |
Ҳал этиладиган масалалар |
ААТ турлари |
1950 й. охири, 1960 й. боши |
И ва ИИ авлод |
ЭҲМдан алоҳида, иш ҳақини ҳисоблаш, моддий ҳисоб-китоб, айрим оптималлашган, нисбатан кўп меҳнат талаб қилувчи вазифаларни ҳал этиш. |
Маълумотларни қисман электрон қайта ишлаш |
1960 й. 1970-йиллар охири |
ИИ ва ИИИ авлод |
Режадаги ва жорий ахборотни электрон қайта ишлаш, ЭҲМ хотирасида меъёрий-маълумотнома хабарларини сақлаш, машинаграммларни қоғоз кўринишидаги ахборот ташувчиларни чақириб бериш. |
Маълумотларни қайта ишлаш электрон тизими |
1970 йиллар |
ИИИ авлод |
Корхоналар, иқтисодий объектлар фаолиятининг барча бошқарув жараёни босқичларида ахборотни комплекс қайта ишлаш, АБТ кенжа тизимини ишлаб чиқишга ўтиш (моддий-техник таъминот, товарлар ҳаракатланиши |
ҲМ, жамоа фойдаланиш ҳисоб-лаш марказлари ша-роитида ахборотни марказлаштирилган автоматлаштирилган қайта ишлаш. |
1980-йиллар |
ИВ авлод |
Бошқарув тизимини автоматлаштириш (технологик жараёнлар билан), автоматлаштирилган лойиха тизимини, корхоналар билан БТАни, режа ҳисоб-китоби, статистика, моддий-техник таъминот, фан ва техникани ривожлантириш. Маълумотларни марказлашмаган ҳолда қайта ишлаш тенденцияси, вазифаларни кўп фойдаланиладиган режимда ҳал этиш, ҳисоблаш техникасидан қоғозсиз фойдаланиш. |
Мини-ЭҲМ, ШК базасида технологик масалаларга ихтисослашиши ва маълумотлар массивига узоқдан туриб кириш, айни пайтда кучли суперЭҲМлар базасида ахборот-ларни қайта ишлаш усулларини автоматлаштириш ва универсаллаштириш. |
1980-йиллар охиридан ҳозирги пайтгача |
В авлод |
Иқтисодий масалаларни комплекс ҳал этиш; предмет соҳасининг тизимли тавсифига боғлиқ ҳолда объектга-мўлжалланган ёндошув; иловаларнинг кенг кўлами; ахборот тузилмасини тармоқли ташкил этиш; ҳисоблаш техникасидан фойдаланиш давомида фойдаланувчининг интерактив ўзаро ҳаракатни ўзлаштириши. Интеллектуал инсон-машинали интел-лектуал интерфейсини ривожлантириш, қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими, ахборот-маслаҳат бериш тизими. |
Замонавий ахборот-технологияси(ЯАТ) – ҳисоблаш техникаси, алоқа воситаси, Оргтехника воситаларининг уйғунлашуви. |
ЭҲМ авлодлари алмашуви рўй берди. Бу ЭҲМнинг асосий техник фойдаланиш ва иқтисодий параметрлари, биринчи навбатда самарадорлик, хотира ҳажми, ишончлилиги, габарит ўлчами ва нархи каби омиллар ўзгариши билан боғлиқ эди. Машина орқали ечиш учун вазифаларни тайёрлаш иш ҳажмини камайтириш, инсоннинг ЭҲМ билан алоқасини енгиллаштириш ҳамда ЭҲМдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ЭҲМ ривожланишининг асосий омили эди ва шундай бўлиб қолмоқда.
ЭҲМлар биринчи авлодининг (ХХ аср 50-йиллари) элемент базасини электрон чироқлар ташкил этар эди. Бундай машиналар анъанавий таркиб чизмасига мос ҳолда, бир-бирига қатъий боғлиқ асосий қурилмалар тўпламидан (арифметик-мантиқан, эслаб қолувчи бошқарув қурилмаси ва кириш-чиқиш қурилмаси) иборат бўлган.
Дастурлар машина тилида тузилган. Ҳар бир фойдаланувчи ўз ихтиёрига ЭҲМни маълум бир вақтга олиб, уша вақтнинг бир қисми дастурни тўғирлашга кетар эди. Дастурий таъминот асосан стандарт кенжа дастурлардан иборат бўлган. Ўша пайтда ЭҲМдан илмий ва мухандислик бўйича эскича масалаларни ечишда фойдаланишган. Биринчи авлод машиналари нисбатан кенг ўлчами, энергияни кўп сарфлаши, сустроқ ҳаракатланиши ва ишончлилигининг пастлиги билан ажралиб туради.
Иккинчи авлод ЭҲМлар яримўтказгичларга асосланиб, ХХ асрнинг 50-йиллари охирги ва 60-йиллар бошларида яратилган.
Мазкур ЭҲМлар авлоди марказлашмаган ҳолда кириш-чиқишни бошқарув хусусиятига эга бўлди. Бу турли ташқи қурилмаларнинг марказий процессорга осонгина уланиш имкониятини берди. Кириш-чиқиш қурилмасини тўплами кўпайди, ташқи қурилмасининг ҳажми кенгайди. Дастурий таъминот сезиларли даражада кенгайди. Унинг таркибига алгоритмик тилли трансляторлар, операцион тизимлари кира борди. Айни пайтда бир дастурли ЭҲМлар билан бирга икки дастурли ЭҲМлар ҳам пайдо бўлди. Улар битта процессор билан машиналар асосий қурилмаларининг параллел ишлашини ташкил этиш ҳисобига бир неча дастурларни биргаликда амалга ошириш имконини беради.
ЭҲМларнинг иккинчи авлоди нафақат мухандислик ва илмий вазифаларни, шунингдек, келадиган ҳамда чиқадиган катта ҳажмдаги ахборотлари билан фарқланувчи иқтисодий, ахборот масалаларини ҳал этишда ҳам қўлланила бошланди. Уларнинг нисбатан такомиллашган элемент базаси сезиларли даражада процессорнинг тезроқ ҳаракатланишига ва хотира ҳажмини оширишга, ЭҲМ ўлчами қисқариб энергия сарфининг камайишига имкон берди. Бунга кўп даражада ахборотни босиб чиқариш монтажининг қўлланиши сабаб бўлди.
ЭҲМлар учинчи авлоди 60-йиллар охири ва 70-йиллар бошларида пайдо бўлди. Ушбу машиналар интеграл ҳолда ишлайдиган ярим ўтказгичлар асосига қурилган. Интеграл схема анча мураккаб тран-зисторли схемага мос тугалланган мантиқий функционал блокларни ифодалайди. Ушбу схемаларнинг қўлланилиши ЭҲМлар ўлчамининг кескин қисқаришига, ишончлилиги унумдорлигининг ошишига олиб келди. Бунга кўп қатламли чоп этиш монтажининг қўлланиши кўмак берди.
Айни турдаги ЭҲМлар машиналар тузилмасининг номарказлашув тенденцияси давом этишига олиб келди. Шундан кейин бир неча, жумладан ихтисослашган процессорли ҳисоблаш тизимлари кенг қўлланила бошланди. Ташқи қурилмалар номенклатураси ўзгарди. Уларнинг таркибида асосий ўринни терминал ва терминал станциялар, катта ҳажмни сиғдира оладиган магнитли дисклар эгаллайди.
Таъкидлаш жоизки, бу даврда ЭҲМнинг мантиқий тузилмаси билан боғлиқ бўлган тавсифлар мажмуини англатувчи ЭҲМ «архитектураси» (меъморчилиги) атамаси жорий этилди. «Архитектура» тушунчасига ЭҲМ элементлари (аппаратура ва дастурий таъминот), фойдаланувчи нуқтаи назаридан ЭҲМ хусусиятини белгиловчи элементлар ўртасидаги алоқа ва ўзаро ҳаракатлар тамойиллари киради. Учинчи авлод ЭҲМларида илк бор ЭҲМлар оиласини яратишга нисбатан архитектура жиҳатдан ягона ёндашув қўлланилган. Бундай ёндошув биринчи галда бир оила таркибига кирувчи ЭҲМ моделларининг ягона конструкторлик-технологик базаси ва дастурий мувоффиқлигини англатади.
Дастурий таъминот ва биринчи галда операцион тизимларнинг роли кучайди. Операцион тизимларининг ривожланиши машиналарнинг турли режимда пакетларни қайта ишлаш, вақтни бўлиш, сўров-жавоб режими ишларини бошқаришни таъминлади. Айтиш жоизки, дастурий таъминот қиймати туфайли аппаратуралар нархи ошди.
Ушбу авлод машиналарида уларга узоқ масофада бўлган абонентларнинг бевосита кира олиш имконияти кенгайди. Абонентларнинг ЭҲМлар билан мулоқати машина-ахборот алоқа каналлари (телеграф, телефон, радиоалоқа ва ҳаказо) билан боғлиқ абонент пунктларининг ривожланган тармоғи ҳисобига амалга оширилади.
ЭҲМдан фойдаланиш соҳалари анча кенгайди. Масалан, самарали ишлаш нуқтаи назаридан мумкин бўлмаган вазифалар борасидаги чеклашлар деярли йўқ бўлди. Улардан фойдаланувчилар ўртасида вақтни автомат равишда аниқлаш режимидагина эмас, бошқарувчи тизим таркибида вақтнинг аниқ бир кўламида ҳам ишлашга қодир универсал машиналар сифатида фойдаланила бошланди.
ЭҲМнинг тўртинчи авлодига катта интеграл тизим (КИТ) кўринишидаги элемент базасига эга бўлган ҳисоблаш тизимлари киради. Бу 70-йиллар ўртасида электрон ҳисоблаш техникаси ривожида кескин «сакраш» бўлганлиги, яъни – катта интеграл схемаси базасида микропроцессорлар пайдо бўлганлиги билан боғлиқ. Улардан фойдаланиш туфайли барча ЭҲМларнинг техник-эксплуатация ва иқтисодий кўрсаткичлари ўлчами, энергия сарфи, қиймати ва ҳаказолар кескин яхшиланди.
Шахсий компьютерлар (ШК)ларни оммавий ишлаб чиқариш бошланди. Замонавий ЭҲМларнинг 4-авлоди икки йўналишда ривожланди. Биринчи йўналиш - секундига бир неча минг миллион операцияларни амалга оширувчи кучли, кўппроцессорли ҳисоблаш тизимини яратиш, иккинчиси-микропроцессорлар базасида нисбатан арзон ва ихчам микро ЭҲМлар яратиш.
ЭҲМларнинг бешинчи авлоди 80-йиллар ўрталарида ўта катта интеграл схемалар базасида ишлаб чиқарила бошланди. Бешинчи авлод машина моделлари меъморчилик (архитектура) оқимига, интеллектуал "инсон-машина" интерфейсини ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Улар масалаларни тизимли ечишни машиналарнинг мантиқан фикрлашини, ахборотларни ассоциатив қайта ишлаш ва мантиқий хулосалар олишни ҳам таъминлайди. Эндиликда инсоннинг ЭҲМ билан ягона тилдаги мулоқотини (жумладан, оғзаки нутқини) амалга ошириш мўлжал-ланмоқда.
Ахборот технологияларининг ривожланиш тенденцияси. Хорижий мутаҳассислар ахборот технологиялари ривожланишининг бешта асосий тенденцияларини ажратиб кўрсатади:
1. Ахборот маҳсулотларининг мураккаблашуви. Ахборот воситаси кўринишидаги ахборот маҳсулоти, эксперт таъминоти хизматининг маълумотлар базаси стратегик аҳамият касб эта боради. Турли шаклдаги (нутқ, маълумот, тасвир) ахборот маҳсулотлари эшитиш, кўриш ва англаш учун фойдаланувчининг талабига кўра ишлаб чиқилади ҳамда унга қулай вақтда ва шаклда маҳсулотни етказиб бериш воситаси мавжуд бўлади. Ахборот маҳсулоти борган сари якка фойдаланувчига тақдим этиладиган ўзига хос хизмат ва ҳисобот-таҳлил ишлари натижалари ўртасидаги гибридга айланиб бормоқда.
2. Биргаликда ҳаракат қилиш қобилияти. Ахборот маҳсулотининг аҳамияти ошиб бориши билан мазкур маҳсулотларни компьютер ва инсон ёки ахборот тизимлари ўртасида идеал тарзда алмашувини ўтказиш имконияти илғор технологик муаммо касб этади. Ахборот маҳсулотларини қайта ишлаш ва узатиш муаммоси уларнинг келиши ва тез ҳаракатланиши бўйича тўлиқ мувофиқ бўлиши лозим.
3. Оралиқ бўғинларни тугатиш. Биргаликда ҳаракатланиш қоби-лиятининг ривожланиши ахборот маҳсулотлари алмашиш жараёнининг такомиллашувига, сўнгра, ахборот манбаи йўлидан истеъмолчига қараб (яъни, бу соҳадаги етказиб берувчи ва истеъмолчилар) оралиқ бўғинлар тугатилади. Масалан, муаллиф ва ўқувчи, сотувчи ва ҳаридор, қўшиқчи ва тингловчи, ўқитувчи ва ўқувчи ёки иқтисодий объектларда мутаҳассислар ўртасида видеоконференция, электрон киоск, электрон почта тизими орқали бевосита мулоқат қилиш имконияти туғилади.
4. Глобаллаштириш. Иқтисодий объект йўлдош алоқа ва Интернет тармоғидан фойдаланиб ахборот технологиялари ёрдамида ҳоҳлаган жойда ва ҳоҳлаган пайтда иш олиб бориши мумкин. Айнан Интернет туфайли одамлар дунёнинг ҳар қандай нуқтасидан туриб ўзаро мулоқат қилиш имконига эга. Бу ҳолатда доимий ва ярим доимий ҳаражатлар янада кенг географик минтақада тақсимланиш ҳисобига устуворликка эга бўлади.
5. Конвергенция. Конвергенция ААТнинг замонавий ривожланиш жараёнининг охирги босқичи сифатида кўриб чиқилади. Бунда маҳсулотлар ва хизматлар, ахборот ва дам олиш, шунингдек, овозли, рақамли ҳамда видеосигналларни узатиш каби иш режимлари ўртасидаги фарқ йўқолади. Моддий ишлаб чиқариш ва ахборот бизнеси соҳалари ўртасидаги тафовут ўчиб кетади, фирмалар ва корпорацияларнинг фаолият турлари диверфикацияси, саноат тармоқлари, молия сектори ва хизмат соҳалари ўзаро уйғунлашиб кетади.
Шундай қилиб, янги ахборот технологиялари – бу дунё миқёсида жамият тараққиётининг саноат асридан ахборот асрига қараб ўтиш асосидир. Мазкур тенденциянинг бизнесда қўлланилиши қуйидаги ўзгаришларга олиб келади:
ҳар бир иш ўрнида ресурслар етарли бўлганда ахборотларни қайта ишлаш учун тақсимланган шахсий (персонал) ҳисоблашларни амалга ошириш;
хабарларни жўнатиш учун иш ўринлари бирлашганда коммуникациянинг ривожланган тизимини яратиш;
иқтисодий объект ахборот оқимига уланганда, мослашувчан глобал коммуникацияларга эга бўлиши;
электрон савдо тизимини яратиш ва ривожлантириш;
иқтисодий объект интеграцияси – ташқи муҳит тизимидаги оралиқ бўғинларни бартараф этиш.
Асосий адабиётлар
Ғуломов С.С, Алимов Р.Х, ва бошқалар. “Ахборот тизимлари ва технологиялари”. “Шарқ”, Т-2000 й.
Алимов Р, Ходиев Б, Алимов Қ ва бошқалар. “Миллий иқтисодда ахборот тизимлари ва технологиялари”, Т: “Шарқ”-2004 й.
Алимов Р, Ходиев Б ва бошқалар. “Ахборот технологияси”. Ўқув қўлланма. Т: - ТДИУ, 2004 й.
Дьялонов В.П. Интел. Новейшие информационные технологии. Достижения и люди. – М.: Солон – Пресс, 2004 – 416 с.
Максимова О.В., Невзарова В.И. Информационные технологии для экономистов: Учеб. пособ. – Ростов н/Д: Феникс, 2004 г.
12- мавзу. Пул оқимларини тартибга солиш усуллари ва АКТдан фойдаланиш.
Телекоммуникация тизимлари. Локал тармоқ.
Эксперт тизими ва унинг турлари
Сунъий интеллект
1.Телекоммуникация тизимлари алоқа йўллари билан туташган ва одамлар гуруҳи ичида бир пайтда ахборот алмашиш учун мўлжалланган техник воситаларни намоён этади. Телеконференцияларнинг икки алоҳида тури – компьютерлашган телеконференциялар ва видеоконференцияларга ажралади. Видеоконференциялар жисмоний жиҳатдан турли жойларда бўлган иштирокчиларга бир-бирини кўриш ва эшитиш имконини берадики, бу ҳол худди бир жойда мавжуд бўлиш тасаввурини уйғотади. Алоқа учун мўлжалланган умумий телефон линиялари ёки тўлақонли телевизион тасвирни таъминловчи коаксиль, оптик толали линиялардан фойдаланилиши мумкин.
Шахсий компьютерлардан кенг фойдаланиш компьютерлашган телеконференцияларнинг ўсишига олиб келади.
Локал тармоқ ҳамкасбларнинг терминалларига, муассасалардаги ихтисослашган маълумотлар базасига ва марказлашган хизматларга (асосий компьютерлар, ахборот файлларга) кириш имконини беради. Локал тармоқ идора коммуникациясини таъминлайди ва катта ахборот оқимларини узатишга қобил. Ҳужжатлар асосан электрон шаклда тарқатилади ва сақланади. Бироқ, қоғоздаги ҳужжат ахборотни намоён этишнинг энг оммавий шакли бўлиб қолмоқда, шу электрон ҳужжатлар охирги фойдаланувчига етиб боргунча қоғоз шаклига киради.
Замонавий, маълум маънода, идеал идора бошқарув мутаҳассислари ва идоранинг бошқа ходимлари меҳнатини комплекс автоматлаштиришни таъминлашлари лозим.
Раҳбарлар ва мутаҳассисларнинг зарур ахборотни олиш учун компьютер ва бошқа асбоб-ускуналарга тўғридан-тўғри кириш имконияти пайдо бўлмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, кўп ҳолларда идора ишини автоматлаштириш анча самарали натижалар бермоқда. АҚШ бошқарув органларида бундай офисларда иш ҳажмининг 37% бажарилади ва унга сарфланаётган вақтни эса 24% га камайтирди.
«Электрон офис» концепциясини амалий жиҳатдан рўёбга чиқариш секин-аста бошқариш усул ва методларини ўзгартиришга, бир қатор ходимлар вазифаларини қайта кўриб чиқишга, меҳнат самарадорлигини оширишга олиб келмоқда. Шу билан бир қаторда қоғоз-ҳужжатлар билан ишловчи ходимларга эҳтиёж камаймоқда, иш вақтидан фойдаланишни, бир-биридан узоқ хоналарда жойлашган ходимларни назорат қилиш имконияти ошмоқда.
2. Эксперт тизимлари . Замонавий жамиятда тобора ўсиб бораётган ахборот оқими, ахборот технологияларининг турли-туманлиги, компьютерда ечиладиган масалаларнинг мураккаблашуви ушбу технологиялардан фойдаланувчининг олдига бир қатор вазифаларни қўйди. Керакли вариантларни танлаш ва қарор қабул қилиш ишларини инсондан ЭҲМга ўтказиш масаласи юзага келади. Бу вазифани ечиш йўллардан бири – бу эксперт тизимларини яратиш ва фойдаланиш саналади. Эксперт ўзидан келиб чиқиб шароитни таҳлил этади ва нисбатан фойдали ахборотни аниқлаб олади, чорасиз йўллардан воз кечган ҳолда қарор қабул қилишнинг энг мақбул йўлларини вужудга келтиради.
Эксперт тизимида маълум бир предмет соҳасини ифодалайди билимлар базасидан фойдаланилади.
Эксперт тизими – бу айрим мавзу соҳаларида билимларни тўплаш ва қўллаш, уюштириш усуллари ҳамда воситалари мажмуидир. Эксперт тизими мутаҳассисларнинг юқори сифатли тажрибасига суянган ҳолда қарорни танлаш чоғида муқобил вариантлар кўплиги учун янада юқори самарага эришади. Стратегияни тузиш пайтида янги омилларни баҳолаб, уларнинг таъсирини таҳлил этади. Тизимни яратиш модули. У қоидалар тўпламини яратиш учун хизмат қилади.
Тизимни яратиш модулининг асоси бўлган иккита ёндошув мавжуд: дастурлаштиришнинг алгоритмик тилидан фойдаланиш ва эксперт тизими қобиғидан фойдаланиш.
Билимлар базасини тасввур этиш учун махсус лисп ва пролог тиллари ишлаб чиқилган, гарчи бундан бошқа ҳар қандай маълум алгоритмик тилдан фойдаланиш мумкин бўлса ҳам.
Эксперт тизими қобиғи. Тегишли билимлар базасини яратиш орқали маълум бир муаммони ҳал этишга мослашган тайёр дастурий муҳитни ифодалайди. Кўпгина ҳолларда қобиқдан фойдаланиш дастурлашдан кўра тезкор ва осонроқ тарзда эксперт тизимини яратиш имконини беради.
Эксперт тизимининг афзалликларини тажрибали мутаҳассисларга қиёслаб шундай баён этиш мумкин:
эришилган пухта билим, асос йўқолмайди, у ҳужжатлаштириши, узатилиши, ижро этилиши ва кўпайиши мумкин;
нисбатан мустаҳкам натижаларга эришилади, инсондаги ҳиссий ва шу каби бошқа ишончсиз омиллар бўлмайди;
тизимнинг ишлаб чиқиш қиймати юқори, лекин эксплуатация қиймати паст. Умуман қиёслаганда эса у юқори малакали мутаҳассислардан кўра арзонроқ тушади.
Янги қоида ва концепцияларга, ижодкорлик ва ихтирочиликка унчалик мослашмаганлиги ҳозирги эксперт тизимининг камчилигидир. Кўп ҳолларда бу тизим юқори малакали мутаҳассислар ўрнини боса олади, аммо баъзан паст малакали экспертга муҳтожли жойлар ҳам бўлиб туради. Эксперт тизими энг охиридаги фойдланувчининг касб имкониятларини кенгайтириш ва кўпайтириш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Очиғи, бу тизим муайян бир предмет соҳасида мутаҳассис-экспертлар даражасидаги билимни намойиш этмоғи керак. Тизим яхши ечимларни керакли даражада топа олмайди, лекин предметни кенг англайди.
Режалаштирувчи эксперт тизимлари маълум бир мақсадларга эришиш учун зарур бўлган дастурларни ишлаб чиқишга мўлжалланган.
Башоратловчи эксперт тизимлари ўтмиш ва бугуннинг воқеаларига асосланиб келажак сценарийсини олдиндан айтиб бермоғи, яъни берилган вазиятдан ишончли натижалар чиқариши керак. Бунинг учун башоратловчи эксперт тизимларида динамик параметрик моделлар қўлланилади.
Ташхисловчи эксперт тизимлари кузатиладиган ҳодисаларнинг нормал эмаслиги сабабларини топиш хусусиятига эга. Маълумотлар тўплами таҳлил учун асос бўлиб хизмат қилади. Улар ёрдамида эталон ҳатти-ҳаракатдан четланиш аниқланади ва ташҳис қўйилади.
Ўргатувчи эксперт тизимлари фойдаланувчиларга берилган соҳада ташҳис қўйиш ва таҳлил этиш имкониятини бериши лозим. Бундай тизимдан билим ва хатти-ҳаракат тўғрисидаги фаразни яратиш, тегишли таълим услубини ва ҳаракат усулларини аниқлаш талаб этилади.
Эксперт тизимини яратиш босқичлари. Эксперт тизимини яратишнинг нисбатан муҳим босқичларига қуйидагиларни киритиш мумкин: концептулизация, реализация, тестдан ўтказиш, жорий этиш, кузатиб бориш, модернизациялаш.
Эксперт тизимлари сунъий интеллектдан фойдаланишга асосланган.
3.Сунъий интеллект ақлий ҳатти–ҳаракатларга нисбатан компьютер тизимининг қобилияти тушунилади. Кўпинча бунда инсон фикрлаши билан боғлиқ қобилият англанади.
Эксперт тизимларини ахборот тизимлари синфи сифатида кўриб чиқиш мумкин. У фойдаланувчининг розилигидан қатъий назар маълумотларни таҳ-лил ва таҳрир эта олувчи, қарорни таҳлил этиб қабул қиладиган, таҳлилий-таснифий вазифаларни бажара оладиган маълумотлар ва билимлар базасига эга. Жумладан, эксперт тизимлари келадиган ахборотларни гурухларга бўлиб ташлай олади, хулоса чиқаради, идентификациялайди, ташхис қўяди, башоратлашга ўргатади, шарҳлаб беради ва ҳоказо.
Демак ,бошқарув фаолиятни автоматлаштириш янги ахборот технологиялари асосида маълумотларни қайта ишлаш, сақлаш ва қидирувни амалга оширадиган «электрон офис» концепциясининг пайдо бўлишига олиб келди.
Автоматлаштирилган офиснинг ахборот технологияси - компьютер тармоқлари базасида ташқи муҳит ва бошқарув фаолияти ичида коммуникация жараёнларини ташкил этиш ҳамда қўллаб-қувватлашдир ва у қуйидаги афзалликларга эга: маъмурий ҳаражатларни камайтиради, автоматлаштириш ҳисобига ходимларни қўл меҳнатидан озод қилади, интеллектуал фаолият учун вақт қолади, бошқарувчилар малакаси ва касбий билимини оширади, рақобатчилик авзаллиги кучаяди, тушум, даромад кўпаяди, ортиқча ҳаражат камаяди.
Электрон тўловлар тизими (ЭТТ) умумдавлат тўлов тизимидир
Пластик карталар-мижозларга хизмат кўрсатишда замонавий тўлов воситаси сифатида
Пластик карталар орқали тўловни амалга ошириш ахборот жараёни
ОАТБ нинг «СМС-банкинг» тизимидан фойдаланиш
1. Электрон тўловлар тизими (ЭТТ) — бу қоғозсиз технологияга ва Марказий банкнинг электрон почтаси воситалари билан маълумотни узатишга асосланган умумдавлат тўлов тизимидир. Ҳисоб-китоблар маркази (ҲКМ) — бу Ўзбекистон Республнкаси Марказий банки Ҳудудий Бош бошқармалари(ҲББ)нинг бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва ҳисоб-китоблар бошқармасининг бўлими бўлиб, унинг функциясига тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварақларига хпзмат кўрсатиш ва банклараро ҳисоб-китобларнинг узлуксизлигини таъминлаш киради.
Банкнинг вакиллик ҳисобварағи— бу тижорат банкига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ҳудудий Бош бошқармаларининг Ҳисоб-китоблар марказларида очилган ҳисобварақдир. У банклараро ҳисоб-китобларни ўтказишга мўлжалланган.
Электрон тўлов ҳужжати (ЭТҲ) — бу Ўзбекистои Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган шаклда пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари асл нусхаси асосида яратилгаи ҳужжатдир. У ташаббускор (инициатор) -баикнинг хос (уникал) электрон имзоси билан ҳимоялангаи "Электрон" белгили ҳужжат бўлиб, Марказий банк томонидан электрон имзо билан тўғри расмийлаштирилиши текширилган тақдирда, ижобий натижа бериши шарти билан, унинг Ташаббускор (Инициатор)-банк — бу тўлов операциясини бошловчи банкдир.
Бенефициар-банк — бу тўлов операциясини якунловчи банк.
Бошланадиган банк операцияси (инициированная транзакция) — тўлов ташаббускор-банк электрон имзоси билан тасдиқлангандан кейин амалга оширилгаи ва ўз навбатида, бекор қилишга тааллуқли эмас деб ҳисобланади.
2.Пластик карталар-мижозларга хизмат кўрсатишда замонавий тўлов воситаси сифатида
Пластик карталар – замонавий ва қулай тўлов воситаси ҳисобланиб, улардан фойдаланиладиган тўлов тизимлари дунёга кенг тарқалган.
Пластик карта-бу умумлаштирувчи термин ҳисобланиб, белгиланган вазифаси, улар орқали кўрсатиладиган хизматларнинг турлари, техник имкониятлари ва уларнинг ишлаб чиқарувчиларига кўра турларга бўлинувчи ҳамма турдаги карталарни англатади. Уларнинг асосий жихати шундаки, турли хил амалий дастурларда қўлланиладиган аниқ бир ахборотлар йиғиндиси сақланади. Пластик карталар бинога киришга рухсатнома, компьютерга кириш воситаси бўлиб, автомобиль хайдаш гувохномаси бўлиб, телефонда сўзлашувчиларнинг тўлов воситаси бўлиб хизмат қилиш мумкин. Пул муомаласи доирасида эса, нақд-пулсиз ҳисоб-китобларни энг яхши такомиллаштирувчи воситалардан ҳисобланади.
3.Мижознинг товар ва хизматларга пластик карталар орқали тўловни амалга ошириш ахборот жараёнини . Унда қуйидаги томонлар иштирок этади:
пластик карта эгаси (мижоз);
банк-эмитент;
банк-эквайр;
савдо корхонаси;
процессинг маркази.
Банк эмитент – картларни ишлаб чиқарувчи ёки эмиссия қилувчи банк.
Банк –эквайр – хизмат қилувчи банк яъни, карта эгаларининг хизматини амалга оширувчи ва савдо корхолари билан ҳисоб- китобни амалга оширучи банк.
Савдо корхонаси –мижоз товар ва хизматларни сотиб олмоқчи бўлган корхона.
Процессинг маркази – пластик карталар бўйича ҳамма ҳисоб-киотбларнинг ўтказилишини таъминлайдиган марказ.
Бундан ташқари тўлов жараёнида терминаллар ҳам иштирок этади.
Пластик карточкаларга хизмат кўрсатиш бўйича тузилган
шартнома қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
а) томонларнинг номи;
б) шартнома предмети;
в) томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
г) томонларнинг жавобгарлиги;
д) ҳисоб-китобларни ўтказиш шартлари;
е) шартномани амал қилиш муддати ва уни бекор қилиш шартлари;
ж) низоларни ечиш тартиби;
з) томонларнинг юридик манзили.
4.ОАТБ нинг «СМС-банкинг» тизимидан
фойдаланиш
Мижоз ОАТБнинг «СМС-банкинг» тизимиданфойдаланиш учун шартнома тузади.Шартномада куйидаги терминлар кулланилади:
СМС (Шорт Мессаге Сервиcе) - мобил телефон оркали юбориладиган электрон шаклдаги киска хабарлар.
СМС-Банкинг - модем кулланмасига эга булган ва «СМС-Сервер» дастури билан жихозланган компьютер оркали мижозларга хисоб варакларидаги пул маблаглари колдиги ва айланмалари тугрисида маълумотлар олиш имконини берувчи дастурий техник комплекс.
Шартнома предмети ва умумий коидалари қуйидагилардан иборат:
Ушбу шартнома банк ва мижоз уртасида «СМС-Банкинг» тизимидан ИАБС маълумотлар базасидан мижозга доир маълумотларни унинг телефонига электрон шаклда узатиш тартибини ва унга доир муносабатларни тартибга солади. Тизимнинг тулик функционал имкониятларини руйхати СМС маълумот фойдаланувчиси кулланмасида келтирилган булиб, бу мижозга банк томонидан ушбу шартнома имзолангандан кейин берилади.
СМС-Банкинг тизими воситасида такдим этилган маълумот Банкнинг расмий маълумотномаси хисобланмайди ва факат ахборот характерига эгадир. СМС-Банкинг тизимидан фойдаланиш даврида банка жунатилган суровлар буйича (СМС-Хабар) харажатлар тулови мижоз томонидан шартнома асосида амалга оширилади.
Мижоз томонидан «СМС-Банкинг» тизимидан фойдаланиш тартиби коидаларига риоя килинмаганда ёки телекоммуникация ва алока носозликлар юзага келганда банк «СМС-Банкинг» тизимидан фойдаланишни тухтатиш хукукига эга булади.
Банк зарур холларда Мижоз розилигини олмасдан «СМС-Банкинг» тизимидан фойдаланиш тугрисидаги Кулланмага кушимча ва узгартиришлар киритиш хукукига эга.
Мобил алока оператори ёки мижоз айби туфайли мижозга уз вактида етиб бормаган СМС-хабарлар учун банк жавобгар хисобланмайди.
Томонлар «СМС-Банкинг» тизимидан нотугри ёки ноконуний фойдаланиш билан боглик иккинчи тарафга етказилган зарар коплаб беришлари лозим.
Шартноманинг тасдиқловчи қисмида банк ва мижознинг рахбари,бош бухгалтери ва юристининг имзолари бўлади
Банкда «СМС-банкинг» тизимидан фойдаланиш буйича мижозлар томонидан ОАТБ нинг бошкарувчиси номига ариза тулдирилади..
Республика банк тизимини автоматлаштириш ва компьютерлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар натижасида нафақат банкнинг ички эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган ахборот тизими ва локал дастурлар мажмуи, балки иқтисодиётнинг молиявий фаолиятини таъминловчи яхлит миллий тўлов тизими яратилди. банк тизимида аҳолига кўрсатилаётган замонавий банк хизматлари турларини кенгайтириш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенг жорий этиш, жумладан пластик карточкалардан фойдаланишни ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриб борилди
Демак, банк тизимида замонавий ахборот технологияларини қўлланилиши, пластик карталар орқали тўловни амалга ошириш кредит муносабатлари , СМС-Банкинг - дастурий техник комплекс банкнинг ахборот жараёнини самарали ташкил этишга, молиявий жихатдан ўсишига сабаб бўлувчи асосий омиллардан бири Республика банк тизимини автоматлаштириш ва компьютерлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар натижасида нафақат банкнинг ички эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган ахборот тизими ва локал дастурлар мажмуи, балки иқтисодиётнинг молиявий фаолиятини таъминловчи яхлит миллий тўлов тизими яратилади