Ўзбекистон республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

Тошкент Ахборот Технологиялари Университети

 

“АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент” факультети

 

 

“Почта алоқаси технологияси” кафедраси

 

Почта хизматида сифатни бошкариш

 

 

 

фанидан

услубий қўлланма

 

 

 

Тузувчи: Н.А.Тиллаева

 

 

 

ТОШКЕНТ 2014

 


 

 

 

Кириш


Почта алоқа соҳаси халқ хўжалиги соҳаларидан бири ҳисобланади. Ушбу соҳанинг асосий вазифаси аҳоли ва халқ хўжалигининг почта алоқа хизматлари ва воситаларига бўлган талабини қондиришдан иборатдир. Бошқача қилиб айтганда, халқ хўжалигидаги почта алоқа бу - шахс ва жамиятнинг турли кўринишдаги ахборотларни алмашишга бўлган эҳтиёжларни қондиришга қаратилган. Бу эҳтиёжлар сифатли ва тезкор хизмат курсатишни талаб этади. Ўз вақтида ва шикастсиз етиб борган жўнатма бу сифатли хизмат кўрсатиш демакдир.

Ҳозирги кунда  почта алоқаси корхоналари олдида сифатли хизмат курсатиш учун қўйдаги ишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш автоматлаштирилган иш жойларини ташкил этиш. Компьютер ускунасининг ўрнаталиши ягона корпоратив ахборот тармоғини тузишда дастлабки босқич ҳисобланади, бу сифат характеристикаларини ошириш;

          Почта алоқаси бўлимларининг ходимлари томонидан янги методлар ва технологияларни киритиш, иш жараёнида замонавий техник воситалардан фойдаланиш;

Янги хизматларни жорий этиш бўйича сезиларли ишлар олиб бориш, жорий этилган янги хизматларни кўрсатиш савиясини ошириш;

АКТ асосида кўрсатиладиган хизматларни  жорий этилишини тезлаштириш (электрон тижорат, гибрид ва электрон почта ва бошқалар);

Почта ва юкларини республика ичида ташишни тўғри йўлга қўйиш ва оптималлаштириш, хатларни етказиш муддатларини қисқартириш, почта қутиларни сақлаш ва кенгайтириш масалалари ечишга етарли даражада эътибор қаратиш;

Юқори даромадли курьер, экспресс-хат, почта орқали реклама ва бошқа ахборот турдаги хизматларни жорий этиш;

Ахборот технологиялари базасига асосланган янги хизмат турлари тўғрисидаги рекламани жойлаштириш бўйича ишлар олиб бориш;

Почта алоқаси объектлари томонидан кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланувчилар тўғрисида ҳудудларда маркетинг тадқиқотлари олиб бориш;

Сифат менежментини жорий этиш бўйича ишларни амалга ошириш;

Ходимларнинг малака ва таълим даражасининг кўтариш;

 

 

 

1 §  Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси шахобчалари таркиби ва почта алоқаси тармоғи

 

Режа:

1.1.”Ўзбекистон почтаси” ОАЖ шахобчалари.

1.2.Темир йўл магистралларида почта жўнатмалари алмашуви.

1.3.Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси сифати.

1.4. Почта алоқаси тармоқлари.

 

1.1.”Ўзбекистон почтаси” ОАЖ шахобчалари.

 

Мамлакатнинг почта алоқаси шохобчалари таркибий жихатдан "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти шохобчаларидан иборатдир, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

177 та туман ва шаҳар почта алоқа тармоқларидан, 2981 та алоқа бўлимларидан (улардан 2296 таси қишлоқ жойларда) иборат бўлган 14 та минтақавий филиаллар;

4 та ихтисослаштирилган филиал - "Халқаро почтамт", "Ўзбекистон маркаси", «Пул жўнатмаларини назорат қилиш маркази", ООО «EMS-FALCON»;

почта жўнатмаларининг мунтазам равишда ташилишини таъминловчи 2 та темир йўл, 35 та авиа, 500тадан ортиқ автомобиль йўналишлари.

Почта алоқалари объектларида, 6778та етказиб берувчи, шу жумладан 2409таси шахар ва 4369таси қишлоқ жойларга етказиб бериш участкалар ташкил қилинган. Хизмат курсатиш доирасида 5530 почта, яъни хат ва бошқа корреспонденция йиғувчи кутилар, шундан 3676таси қишлоқ жойларда ўрнатилган.

Даврий нашрлар ва бошқа почтани ўз вақтида етказиб бериш учун  вилоят марказлари ва Тошкент шаҳри ўртасида бир ҳафтала 6 маротаба алмашинув ташкил этилган. Почта 4 маршрут бўйича автотранспорт ёрдамида, 5та маршрут бўйичаавиатранспорт ёрдамида етказиб берилмоқда.

«Халкаро почтамт» филиали «Ўзбекистон почтаси» ОАЖнинг фақат  халқаро алмашинув жойи ҳисобланади. Халқаро почтамт барча хорижий давлатларидан келган ва Ўзбекистон Республикасининг ташқарисига кетаётган почта жўнатмаларига ишлов беради. Шу билан бирга почта жўнатмалари ва даврий нашрларни ташишни амалга оширади.

 

1.2.Темир йўл магистралларида почта жўнатмалари алмашуви.

 

Халқаро темир йўл магистралларида почта жўнатмалари алмашуви почта вагони билан Тошкент-Оренбург-Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига 5/6 марта, Тошкент-Москва-Тошкент йўналишидаги поезд составида ҳафтасига 1 марта амалга оширилади. Шу билан бирга, ушбу йўналишда катта габаритли посилкалар ташилади.

Қозоғистон Республикаси билан ер усти почта алмашуви ҳафтасига  3 марта, ҳафтанинг 1, 3 ва 5 (душанба, чоршанба, жума) кунларида автомобилнинг Тошкент-Ипак йўли-Тошкент магистрал маршрути бўйича қатновида амалга оширилади

Туркманистон Республикаси билан ер усти почта алмашуви икки ҳафтада 1 марта, ҳар бир ойнинг иккинчи ва тўртинчи ҳафтасидаги чоршанба кунлари автомобилнинг Тошкент-Навоий-Бухоро-Олот-Тошкент магистрал маршрути қатнови бўйича амалга оширилади.

Республика бўйича даврий матбуотни етказиб беришни тезлаштириш, шунингдек почта жўнатмаларини ўз вақтида етказиб бериш мақсадида республиканинг вилоят марказлари билан 6-маротабали алмашув ташкил қилинган.

Республика пойтахтига яқин жойлашган Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари билан республика ичидаги маршрутларда почта алмашуви, шунингдек автомобиль транспортида қуйидаги тартибда амалга оширилади:

 Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларидан Тошкент-Хонобод (Наманган)-Қўқон-Фарғона-Андижон-Тошкент магистрал маршрути бўйича 2, 3, 4, 5, ва 6-кунлар бўйича ҳафтасига 5 марта;

Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларидан Тошкент-Гулистон-Жиззах-Самарқанд-Тошкент маршрути бўйича 2, 3, 4, 5 ва 6-кунлар бўйича ҳафтасига 5 марта амалга оширилади;

 Қашқадарё вилояти билан Тошкент-Гулистон-Жиззах-Самарқанд-Қарши-Тошкент маршрути бўйича оғир почта билан алмашув 5 кун бўйича ҳафтасига 1 марта амалга оширилади;

Навои ва Бухоро вилоятлари билан Тошкент-Навоий-Бухоро маршрути бўйича оғир почта билан алмашув 3 кун бўйича ҳафтасига 1 марта амалга оширилади.

1.3.Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси сифати.

 

Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси, давлатнинг хужалик ва моддий инфраструктурасининг бир қисми бўлиб хизмат қилади, ва давлатдаги умумий почта алоқаси объектларининг кенг тармоқли, қабул қилиш, қайта ишлаш, почталарни жойларга етказиб бериш борасида ва ҳалқнинг эхтиежларини қониқтирадиган хўжалик субъектлари, Давлатнинг тармоқлари, яъни юридик ва шахсий шахсларга оммавий почта алоқаси хизмати кўрсатиш ва янги хозирги замон янги технологияларига суяниб, почта алоқаси хизматларини такомиллаштирилган электралоқаси, хисоблаб чиқариш техникаси орқали амалга оширишни кенг йўлга қўйишдан иборатдир. Ўзбекистонда почта алоқаси, ягона умумий ҳаммага ягона фуқароларни ўзаро алоқа қилиш воситаси бўлиб, Ўзбекистоннинг сиесий ва иқтисодий бутунлигини таъминлайдиган омиллардан биридир. Ўзидан ягона ейилиб кетган почта алоқаси объектларини, унинг йуналишларини ва почталарни қабул қилиш, қайта ишлаш, жойларга етказиб бериш, шунингдек Давлат нафақалари ва ҳар кунги нашрдан чиқазиган рўзнамаларни эгаларига етиб боришини таъминлаш воситасидир.

Ўз фаолиятини амалга ошириш бориб, янги иқтисодиет йўлига кириб келаётган мустақил давлатда, Ўзбекистон почтаси ўзининг ягона бошқарув тизимини сақлабгина қолмай балки почта алоқасини янги умумий ягона тизимига эга бўлди.

1.4. Почта алоқаси тармоқлари .

 

Почта алоқаси тармоқлари – бу почта алоқаси объектларидир, кесишиб ўтадиган пункларда, почта йўналишлари чоррахаларида жойлашган қайсики почта корреспонденция, пул маблағларини жойларга тез  ва ўз вақтида етказилишини таъмиловчи омиллардан биридир.

Почта тармоқлари алоқа объектлари – туманлараро, туман ва шахар тармоқларига бўлинадилар туманлараро почта алоқаси тармоғи алоҳида шаҳарларда ёки туман марказларда, вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси), почта жўнатилишини объектлар ўртасидаги қўшма маъмурий туман худудларини таъминлайди. Туман ва шахар почта алоқаси тармоқлари албатта шаҳар ёки туман марказларда ташкил қилинади.

Почта алоқаси бўлимлари – фойдаланувчиларга почта алоқасини хизматини амалга оширади, ва шу билан бирга бошқа турли хизматлар қаторида кўп холларда қайта ишлаш ва почтани алмаштириш билан машғул бўлади.

Харакатдаги тармоқ -  бу бизнинг Республикамиздаги почталарни мухим салохиятининг биридир.

Хозирги кунда почта корхоналарида 14 мингдан кўп одам меҳнат қилмоқда, улар хар куни минглаб хатларни, телеулашмалар, пул ўтказиш, посилкалар жўнатиш, миллионлаб обуналарга, рўзнома ва журналларни нафақа ва ердам пулларни ўз вақтида эгаларига етказилишини таъминлайдилар.

Бундан ташқари қўшимча хизмат турлари ҳам амалга оширилмоқда, яъни – коммунал хизмат учун тўловларни қабул қилиш, телефон, мол-мулкни суғурта қилиш, лоторея чипталарни тарқатиш, электрон почта хизматлари ва Интернет турлар жумласига киради.

Почта алоқасининг ишлаб чиқариш фаолиятига асосан, аҳолига, корхона, ташкилотларга қўшимча шартномалар асосида хизмат кўрсатишдан иборат бўлади. Почта алоқаси корхоналарининг асосий вазифалари, бу жўнатувчилардан қабул қилиб уни қайта ишлаш, манзилига ўз вақтида етказиб беришдан иборатдир. Почтадан жўнатиладиган нарсалар, яхшилаб ўралган ва почта қоидаларга мувофиқ тўлдирилган бўлиши шарт, ва худди шундай нашриёт махсулотлари  манзилига етказиб берилади.

Назорат саволлари :

1.1. “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ шаҳобчалари (таркибий бўлинмалари).

1.2. Темир йўл магистралларида почта жўнатмалари алмашинуви.

1.3. Почта алоқаси сифати.

1.4. Почта алоқаси тармоқлари – бу қандай объектлар.

 

 

 

2. §  Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси миллий    оператори фаолияти ва почта жўнатмалари турлари.

 

Режа:

2.1. Почта жўнатмалари ва уларнинг таърифлари.

2.2. Халқаро почта жўнатмалари.

2.3. Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси миллий оператори

       фаолияти.

 

2.1.Почта жўнатмалари ва уларнинг таърифлари.

 

Почта жўнатмалари жойланмаси, ўлчамлари, оғирлиги ва ўровлаш  хусусиятига мувофиқ қуйидаги турларга бўлинади:

хатлар – қабул қилиш, ишлов бериш ва топширишга мувофиқ оддий, буюртмали ва қиймати эълон қилинганлар бўлади;

почта варақчалари – оддий ва буюртмали бўлади;

бандероллар – оддий, буюртмали ва қиймати эълон қилинганлар бўлади;

секограммалар – оддий ва буюртмали бўлади;

посилкалар – оддий ва қиймати эълон қилинганлар бўлади;

пул ўтказмалари -  оддий ва тезкор бўлади.

 

Хат – ўлчамлари, вазни ва ўровлаш тартиби почта алоқаси хизматалрини кўрсатиш Қоидаларида белгиланган ёзма хабар ва (ёки) ҳужжатлар солинган почта жўнатмаси.

Почта варақчаси – махсус стандарт бланкадаги ёзма хабарли почта жўнатмаси.

Бандерол – жойланмаси, ўлчамлари, вазни ва ўровлаш тартиби почта алоқаси хизматларини кўрсатиш Қоидаларида белгиланган  босма нашрлар, иш коғозларлари ва бошқа буюмлар почта жўнатмаси.

Секограмма – фақат қўзи ожизлар учун мўлжалланган секография усулида ёзилган ёки хабар ва нашрлар, секография белгилари бор бўлган мослама (клише)лар, товушли ёзувлар, тифлотехника воситалари солинган очиқ кўринишда бериладиган почта жўнатмаси.

Посилка – ўлчамлари, вазни ва ўровлаш тартиби почта алоқаси хизматларини кўрсатиш Қоидаларида белгиланган, жўнатишга рухсат этилган саноат товарлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, маданий-маиший ва бошқа товарлар солинган почта жўнатмаси.

Пул ўтказмаси – почта алоқасининг оператори ёки провайдери томонидан қабул қилинадиган пул маблағларининг почта ўтказмаси, уни топшираётганда жўнатувчи пул маблағларининг почта ўтказмаси қачон ва кимга тўланганлигини унга ёки у кўрсатган шахсга хабар қилиш учун топшириқ берилади.

Оддий почтадан жўнатиладиган хатлар, почта карточкалари, бандероллар, квитанциясиз қабул қилиб олинадилар ва манзилгоҳга, яъни қабул қилиб олувчига ишончномасиз топширилади. Агар махсус хужжатлар почта конвертлари еки бандероллар юборилиб уларни қиймати кўрсатилган бўлса, унда бу нарсалар махсус квитанция ва қабул қилувчининг шаҳсан имзо чекиб қабул қилиб олиши билан расмийлаштирилади.

2.2.Халқаро почта жўнатмалари.

 

Почта жўнатмаларининг республика ҳудудида амалга ошириши бу ички деб, лекин агар ташқи давлатларга жўнатиш эса халкаро миқёсидаги почта алмашувчи деб тан олинади.

Халқаро почта жўнатишларига қўидагилар киради:

хатлар (оддий, буюртмали ва қиймати эълон қилинган);

почта карточкалари (оддий ва буюртмали);

бандероллар ва «М» қоплари (оддий ва буюртмали);

секограммалар (оддий ва буюртмали);

майда пакетлар (буюртмали);

тезкор почта жўнатмалари;

Электрон почта жўнатмалари;

гуруҳлаштирилган ”Консигнация” жўнатмалари.

 

Халқаро почта жўнатмалари қонун ҳужжатлари ва Почта қоидаларига мувофиқ божхона назоратидан ўтиши ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши керак.

Халқаро почта жўнатмалари дунёнинг бутун давлатларидан ер усти ва ҳаво транспорти билан жўнатилиши учун қабул қилинади.

Қиймати эълон қилинган хатлар, майда пакетлар ва посилкаларни қабул қилиш рухсат этилган мамлакатларга уларни жўнатиш учун қабул қилинади. Ушбу мамлакатлар тўғрисидаги маълумотлар  Бутунжаҳон Почта Иттифоқининг Халқаро бюро томонидан хабардор қилинади.

Халқаро почта жўнатмалари (майда пакетлар, оддий ва/ёки қиймати эълон қилинган посилкалар) учун жўнатувчи божхона декларацияси тўлдиради, уларнинг сони ҳар бир давлат учун алоҳида белгиланади. Почта алоқасидаги ишлаб чиқариш жараёни почта жўнатмаларини қабул қилиш, ишлов бериш ва адресатларга топширишда бажариладиган ишлаб чиқариш операцияларнинг йиғиндисини ўз ичига олади. Ушбу операциялар почта жўнатмалари учун хилма-хил ва турличадир, бироқ уларни бажариш учун почта жўнатмасининг олд томонида почта манзили мавжудлиги мажбурий шарти бўлиб ҳисобланади. Ҳар бир жўнатма, туридан қатъи назар, баъзи мажбурий ишлаб чиқариш босқичлари орқали ўтади.

 

2.3.Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси миллий оператори фаолияти.

 

Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси миллий операторининг ишлаб чиқариш фаолиятини характерлайдиган асосий кўрсаткичларидан бири почта алмашуви - аниқ вақт давомида белгиланиши бўйича қабул қилинган, ишлов берилган ва узатилган почта жўнатмалари сони ҳисобланади. Почта алмашуви кирувчи, чиқувчи ва транзитга бўлинади.

Ўзбекистон Республикаси почта алоқасининг миллий оператори фаолиятининг муҳим кўрсаткичларидан яна бири хизмат кўрсатиш сифати ҳисобланади. У почтамтлар, почта алоқаси тармоқлари ва алоқа бўлимлари кирадиган почта алоқаси пунктлари, алмашув пунктлари, почта қутисининг зичлиги; хизмат кўрсатиш ҳудудининг радиуси ва бир алоқа пункти томонидан хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони; аҳоли, корхона, муассаса ва ташкилотлар учун иш режимининг қулайлиги; почта жўнатмаларига ишлов бериш, уларни жўнатиш ва адресатларга етказиб бериш учун сарфланган вақт каби кўрсаткичлари билан тавсифланади.

Ишлаб чиқариш жараёни бажарилиши керак бўлган чегаралардаги максимал вақт назорат муддатини лимит қилиб белгилайди, алоқанинг барқарорлиги ва мунтазамлиги почта жўнатмаларини етказиб бериш графиклари ва жадваллари бажарилиши ва хат-хабарни почта қутисидан чиқариб олиш билан баҳоланади. Хизмат кўрсатиш сифати почта қоидасининг талаблари бузилиши ва алоқа корхоналарининг иши юзасидан мижозлар асосланган даъволарининг сонини тавсифлайди.

Почта алоқасининг икки ёки бир нечта хизмат кўрсатиш пунктлари ва почта алмашуви пунктлари ўртасида почта транспортининг йўналишига почта маршрути дейилади.

Транспорт тармоқларининг асосий вазифаси почтани жўнатувчилардан олувчиларга ўз вақтида ва сифатли ташилишини таъминлашдан иборат.

Почтанинг почта маршрутлари бўйича ташилишини ташкил қилишда, авваламбор, қатновнинг қисқа тармоқларини, алоқа корхоналари ўртасидаги мунтазам алоқани, шунингдек ташишларнинг тежамлилигини ҳисобга олган ҳолда, маршрутларнинг бошланғич ва охирги пунктларини аниқлаш зарур. Йўллар ва почта оқимларининг мавжудлигидан келиб чиқиб, транспорт тури ва унинг юк кўтариш қобилиятини танлаш, шунингдек почтани алмаштириш, ташиш, етказиб бериш ва чиқариб олиш даврийлиги нормативлари ва почта жўнатмаларига ишлов бериш ва уларни етказиб беришнинг асосий назорат муддатлари асосида транспорт ҳаракатини ишлаб чиқиш зарур.

Почта алоқаси бутун дунёда инсоннинг ҳар кунги ҳаёт тарзининг бир қисми ҳисобланади ва жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоиий тараққиёти учун муҳим роль ўйнайди. Почта алоқасининг самарадорлигини ишлаб чиқаришнинг нормал ишлаши ва товарлар ҳамда хизматларнинг муносабатлари, шунингдек жамият ривожланишининг замонавий босқичидаги инсоннинг ҳаёт фаолияти мумкин бўлмаган шароитларга киради. Почта товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмолини боғлайди, ишлаб чиқарувчилар каби истеъмолчиларга хизмат кўрсатади, шу билан бирга иқтисодиётга, бошқарувга, шунингдек бизнесни ривожлантириш ва инсонларнинг турмуш тарзини оширишга фаол таъсир этади. Почта алоқаси хизматларининг бозори транспорт-логистик хизматлар (юк ташиш ва курьерлик почта қисмида), ахборот-коммуникация (почта алоқаси хизматлари янги ахборот-коммуникация: гибрид почтаси, Интернетга кира олиш ва бошқа хизматлари билан интеграцияланганлиги каби рақобатланади) ва молиявий хизматлар (пенсия ва нафақаларни тўлаш ва етказиб бериш, маиший ва бошқа тўловларни амалга ошириш)  бозори билан кесишади.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон почтаси уч марта ислоҳот қилинди:

1992 йилда МҲДда биринчилардан бўлиб электр алоқадан ажралиб чиқди ва мустақил хизмат бўлиб фаолият кўрсата бошлади;

1997 йили Ҳукуматнинг қарорлари асосида почта алоқасининг давлат корхоналари акциядорлик жамиятларига ўзгартирилди ва таркибига 14 та ҳудудий акциядорлик жамиятлари кирган «Ўзбекистон почтаси» Давлат акциядорлик компанияси ташкил қилинди;

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 июлдаги «Почта алоқаси соҳасида фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарори «Ўзбекистон почтаси» Давлат акциядорлик компаниясини қайта ташкил қилиш йўли билан ягона очиқ акциядорлик жамиятини яратиш ва унга барча акциядорлик жамиятларини, уларни филиалларга ўзгартириб, бирлаштириш тўғрисидаги қарори қабул қилди.

Почта алоқа соҳаси халқ хўжалиги соҳаларидан бири ҳисобланади. Ушбу соҳанинг асосий вазифаси аҳоли ва халқ хўжалигининг почта алоқа хизматлари ва воситаларига бўлган талабини қондиришдан иборатдир. Бошқача қилиб айтганда, халқ хўжалигидаги почта алоқа бу - шахс ва жамиятнинг турли кўринишдаги ахборотларни алмашишга бўлган эҳтиёжларни қондиришга қаратилган. Бу эҳтиёжлар сифатли ва тезкор хизмат курсатишни талаб этади. Ўз вақтида ва шикастсиз етиб борган жунатма бу сифатли хизмат курсатиш демакдир.

Бугунги куннинг энг долзарб муаммоси – бу 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий инқирози, унинг таъсири ва салбий оқибатлари, юзага келаётган вазиятдан чиқиш йўлларини излашдан иборат.

Шу ўринда Ўзбекистонда молиявий-иқтисодий, бюджет, банк-кредит тизими, шунингдек, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари ва тармоқларининг барқарор ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш учун етарли даражада мустаҳкам захиралар яратилганини ва зарур ресурслар базаси мавжуд эканини таъкидлаш жоиз.

Барчамиз бир ҳақиқатни англаб етишимиз лозим – Ўзбекистон бугун халқаро ҳамжамиятнинг ва глобал молиявий-иқтисодий бозорнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади.

Бунинг тасдиғини ташки дунё билан алоқаларимиз тобора кенгайиб бораётганида, тараққий топган етакчи давлатлар кўмагида иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жихозлаш бўйича дастурларнинг амалга оширилаётганида, Ўзбекистонда халқаро савдо тизимига интеграциялашувида, маҳсулот ва товарлар импорти ва экспортининг ўсиб боришида ва бошқа мисолларда яққол кўришимиз мумкин.

Шубҳа йўқ, жаҳон молиявий инқирозининг таъсирини камайтириш ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекитонда барча зарур шарт-шароитлар мавжуд.

Назорат:

2.1. Почта жўнатмалари ва уларнинг таърифлари.

2.2. Халқаро почта жўнатмалари.

2.3. Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси миллий оператори

       фаолияти.

 

 

3 §  Шаҳарлар ва қишлоқ жойларда почта алоқаси объектлари ва почта қутиларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш нормативлари

 

Режа:

3.1. Қўллаш сохаси.

3.2. Атамалар ва таърифлар. Умумий қоидалар.

3.3 Почта алоқаси сифати.

3.1. Қўллаш соҳаси.

 

3.1.1 Ушбу раҳбарий ҳужжат Узбекистон Республикасининг «Почта алоқа тўғрисида»ги   қонуни   ва  «2005-2008   йилларда  Бухарест  умумжаҳон   почта стратегияси»га мувофиқ:

почта алоқаси хизматларининг қулайлиги;

фойдаланувчиларнинг почта алоқаси хизматларидан қаноатланиши;

почта    алоқасининг    кўрсатилган    хизматлар    сифати    соҳасида кўрсаткичлар даражасини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

3.1.2  Ушбу раҳбарий ҳужжат шаҳарлар ва қишлоқ жойларда почта алоқа бўлим (пункт)лари ҳамда почта қутиларининг зарурий миқдорини    аниқлиги бўйича қўйиладиган талабларни белгилайди.

3.1.3    Ушбу   раҳбарий   ҳужжат   талаблари   Почта   алоқасининг   миллий  оператори ва унинг таркибий бўлинмалари томонидан почта алоқаси тармоғи ривожлантиришнинг   истиқболдаги   ва   жорий   режаларини   ишлаб   чиқиш қўллаш мажбурий ҳисобланади.

 

3.2. Атамалар ва таърифлар. Умумий қоидалар.

 

Ушбу раҳбарий ҳужжатда қуйидаги атамалар тегишли таърифлари билан қўлланилган:

3.2.1  Почта алоқасининг миллий оператори: Почта алоқасининг миллий оператори,  яъни  Узбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамаси  томонидан  зиммасига     Ўзбекистон     Республикасининг     бутун     ҳудудида     универсал хизматларни кўрсатиш мажбурияти юклатилган оператор.

3.2.2  почта алоқаси объектлари: Операторларнинг алоҳида бўлинмалари, почтамтлар, почта алоқаси боғламалари, бўлимлари ва пунктлари, шунингдек темир йўл станциялари ва аэропортлардаги почта алмашиш пунктлари.

3.2.3     почта    алоқаси    бўлими:    Фойдаланувчиларга    почта    алоқа хизматларини, хизматларнинг бошқа турларини кўрсатувчи, айрим ҳолларда почтани қайта ишлаш ва почтани алмашишни амалга оширувчи почта алоқа объекти.

3.2.4 кўчма алоқа бўлими: Стационар почта алоқаси объектлари бўлмаган жойларда почта алоқаси хизматларини кўрсатиш, шунингдек почтани ташиш учун почта транспортида ташкил этиладиган алоқа бўлими.

3.2.5   фойдаланувчи: Почта алоқаси хизматлари фойдаланувчиси, яъни почта алоқаси хизматларининг истеъмолчиси бўлган юридик ёки жисмоний шахс.

3.2.6  почта қутиси: Миллий операторнинг манзили кўрсатилган оддий хатлар ва почта варақчаларини йиғишга мўлжаланган, белгиланган шакл ва ўлчамдаги қулфланадиган махсус қутиси.

3.2.7    почта    алоқаси    пункти:    Фойдаланувчиларга    почта    алоқаси хизматларини кўрсатиш, шунингдек хизматларнинг бошқа турларини тақдим этиш учун махсус жиҳозланган жой.

Изоҳ - Умумий ва абонент фойдаланишидаги пунктларга бўлинади. Умумий фойдаланишдаги пунктларга: почта қутиси, шунингдек почта алоқасининг штатида бўлмаган ходимлар ўз фаолиятини амалга оширадиган пунктлар киради. Абонент фойдаланишидаги пунктларга: абонемент қутиси, абонент почта жавонлари (қутилари) киради.

3.2.8       мавсумли   почта   алоқаси   бўлими:   Йилнинг   аниқ   даврида санатория-курорт, соғломлаштириш ва бошқа мавсумли муассасаларга хизмат кўрсатиш учун ташкил этиладиган почта алоқаси бўлими.

3.2.9  селитеб худуд: Шаҳар ичидаги алоқа йўллари, кўчалар, майдонлар, парклар,  боғлар,  хиёбонлар  ва  бошқа умумий  фойдаланишдаги  жойларни қуриш учун санитар-ҳимоя зоналар қуриш талаб этилмайдиган турар-жой фондлари,  жамоат  бинолари  ва  иншоотларини,  жумладан  илмий-тадқиқот институтлари ва уларнинг комплексини, шунингдек алоҳида маиший ва саноат объектларини жойлаштириш учун мўлжалланган ҳудуд.

3.2.10   почта   алоқаси  тармоғи:   Почта  алоқаси  объектлари  ва  почта йўналишлари жами.

3.2.11   почта алоқаси хизматлари: Оператор ёки провайдернинг почта жўнатмаларини жўнатиш, шунингдек пул маблағларининг почта ўтказмалари бўйича фаолияти.

 

Фойдаланувчиларнинг почта алоқаси хизматларидан фойдалана олишини таъминлаш мақсадида Почта алоқасининг миллий оператори почта алоқаси бўлимлари (пунктлари)нинг тармоғини яратади, шунингдек ушбу раҳбарий ҳужжат билан белгиланган нормативларга мувофиқ шаҳарлар ва қишлоқ жойларда почта қутиларини жойлаштиради.

"Почта алоқаси иши ва матбуот тарқатишнинг сифати тўғрисида хисобот" 15-алоқа (Почта) шакли идоравий статистик хисоботни тузиш бўйича

 

ЙЎРИҚНОМА:

 

Хисобот почта алоқаси матбуот таркатиш хизматларини тақдим этувчи акциядорлик жамиятлари филиаллари (почта алоқаси ва матбуот таркатишнинг туман, шахар бўлимлари) томонидан тузилади.

Хисобот почта алоқаси иши ва матбуот тарқатишининг сифатини акс эттиради.

Йиғма хисоботга хар бир корхона бўйича почта алоқаси ва матбуот тарқатиш хизматлари сифатини бузилишига олиб келган сабабларни кўрсатган холда тушунтириш хати илова қилинади.

 

3.3.Почта алоқаси сифати.

 

Тақдим этилувчи хизматлар сифатини ифодалавчи кўрсаткичларнинг қийматини аниқлашда маскур хисобот шаклида акс эттирилган барча кўрсаткичлар хисобга олиниши керак.

Почта жўнатмаларини ёқотилиши ва ўғирланиши сатрлар (110,111,112,113) да акс эттирилади.маскур кўрсаткичлар идоравий текширишлар ва бошқа ташкилотларнинг далолатномалари асосида тўлдирилади, Почта жўнатмаларининг ёқотилиши ва ўғирланишига буюртма хат ва бандероллар, майда пакетлар, кимматли хатлар. бандероллар ва жўнатмаларининг ёкотилиши хамда ўғирланишларининг алоқа корхоналари ва бошқа ташкилотларда юз берган холлари, ёнғир ва бошқа офатлар билан боғлиқ бўлган холда юз берган ўғирлик ва йўкотишлар, шунингдек, маскур корхоналар хизматчилари томонидан очилган ва шу жумладан, хисобот тузиш пайтда хисобдан чиқарилган холларни қўшганда, барча аниқланган холлар киради. Қайт этилувчи почта жўнатмаларининг йўқотилиши, шунингдек маскур корхона айби билан юз берган йўқотиш ва ўғирланишларининг (сони ва суммаси) умумий сони ва суммаси кўрсатилади.

Почта жўнатмалари ёки улардаги қўйилмалар қисмининг йўқатилганлик ёхуд ўғирланганлик суммаси почта жўнатмасининг аниқланишда белгиланган микдорда кўрсатилади. Йўқотилган почта жўнатмаларининг сони ва суммасини белгилаш текширув тугашидан кейин амалга оширилади. Бу малумотлар почта жўнатмаларини йўқотиш ва ўғирлашни қайт этиш қайдномасига (3-илова) ёзилади.Пул жўнатмалари ва пенсия суммаларининг камомади ўғирланишлари сатрлар (120,121,122,123) да акс этади.

Мазкур кўрсаткичда камлмад ва ўғирланишларнинг алоқа корхоналари хизматчиларнинг айби билан юз берганларни хам қўшгар холда йўлда содир этилган ўғирликлар, пул маблағларини ўз вақтида киримга ёзмасликда ва қалбаки пул жўнатмаларини тўлашда, шунингдек алоқа корхоналари ўзлари томонидан аниқланган ва хисобот даври охиригача хисобдан чиқарилган камомат ва ўғирликларнинг барча холлари акс эттирилади. Қалбаки хужжатлар ва пул жўнатмалари бўйича тўланган пул жўнатмаларининг суммалари фақат шундай холларда, яъни улар почта алоқаси хизматчйси ёки унинг тасири остида бошқа шахс томонидан қабул қилинганлиги аниқланса, хисобга олиниши мумкун, бу мазкур корхона айби билан юз берган ўғирлтк хтсобланади. Хизмфтга талуқли қимматли хатлар ва жўнатилган лимитдан ташқари қодиқ, хамда пул жўнатмалари суммаларининг пул қуватламалари бор бўлган

суғурталарининг қопларининг йўкотилиши ва ўғирланиши хам пул жўнатмалари ва пенсия суммаларининг камомати ва ўғирланишига киради.

Магистирал, вилоятлар, туманлар ичкариси, Тошкент шахрида-шахар ичкариси йўналишларида почта айирбошламаслик сатрлар (130,131,132,133,134,13 5)да акс эттирилади. Хизмат кўрсатишнинг сифат кўрсаткичи тизимида почта алоқаси фаолиятининг барқарорлиги ва мумтазамлиги мухим ўрин тутади, бу магистирал (Тўшкент ва вилоят марказлари, шунингдек вилоятлар марказлари ўртасида), вилоятлар

 

Назорат саволлари :

3.1. Шаҳарлар ва қишлоқ жойларда почта алоқаси объектлари ва почта

қутиларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш нормативлари.

3.2. Атамалар ва таърифлар. Умумий қоидалар.

3.3. Почта алоқаси сифати.

 

 

 

4§  Почта тармоғи сифати

 

Режа:

4.1. Шаҳар жойларда почта алоқаси бўлимлари турлари ва

уларнинг   ҳисоб-китоби.

4.2. Қишлоқ жойлардаги почта алоқаси бўлимлари тармоғининг

ҳисоб-китоби.

4.3. Шаҳарлар ва қишлоқ жойлардаги почта қутилари тармоғининг

ҳисоб-китоби.

 

4.1. Шаҳар жойларда почта алоқаси бўлимлари турлари ва уларнинг

ҳисоб-китоби.

 

Фойдаланувчиларнинг почта алоқаси хизматларидан фойдалана олишини таъминлаш мақсадида почта алоқасининг миллий оператори почта алоқаси бўлимлари (пунктлари)  тармоғини яратади, шунингдек ушбу раҳбарий ҳужжат билан белгиланган нормативларга мувофиқ шаҳарлар ва қишлоқ жойларда почта қутиларини жойлаштиради.

Шаҳар жойларда почта алоқаси бўлимлари (пунктлари)нинг асосий турлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

умумий фойдланишдаги почта алоқаси бўлимлари;

ташкилотлар ва корхоналар, ўқув юртлари ва бошқалар қошидаги ёпиқ турдаги почта алоқаси бўлимлари;

- умумий ва/ёки абонент фойдаланишдаги почта алоқаси пунктлари.

Шаҳар жойларда почта алоқаси бўлимларининг зарур миқдорини ҳисоб-китоби, интилувчан аҳоли ҳисобга олинган ҳолда, аҳолининг умумий миқдори кўрсаткичини ушбу раҳбарий ҳужжат (1-жадвал) билан белгиланган хизмат кўрсатиш радиуси (500 - 1000) m бўлган тегишли ҳудуднинг селитеб қисмида битта бўлим томонидан хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонига (аҳолининг зичлиги, иморатларнинг қаватлилиги ва хусусий секторнинг мавжудлигига боғлиқ ҳолда) бўлиш йўли билан амалга оширилади ҳамда қуйидаги формула билан ҳисоблаб чиқилади:

                                                                          

бунда: N – почта алоқаси бўлимлари миқдори, бирлик;

Н – истиқомат қилувчи аҳоли сони, минг киши;

К – хизмат кўрсатиш зонасида интилувчан аҳолини ҳисобга олувчи коэффициент. Маълумотларнинг йўқлиги ҳолатларида, «К» 1,1 га тенг деб қабул қилинади;

n – қишлоқ гуруҳига боғлиқ ҳолда, битта бўлимга аҳолининг норматив сони (минг киши) 1-жадвал бўйича аниқланади.

Почта алоқасининг битта бўлими томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳақиқий радиус (R) қуйидаги формула бўйича аниқланади:

                                                                   

бунда:  S – даҳа, шаҳар майдони, km2;

N – почта алоқаси бўлимининг миқдори.

Жадвал 1

Шаҳар жойларда почта алоқасининг битта бўлими томонидан хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонининг норматив кўрсаткичлари

Қишлоқлар
гуруҳи

Аҳоли сони,

минг киши

Битта почта алоқаси бўлими

томонидан хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони, минг киши

Ўта йирик

1000 дан ортиқ

20-30

Йирик

250 дан 1000 гача

15-20

Катта

100 дан 250 гача

12-15

Ўрта

50 дан 100 гача

7-15

Кичик

50 дан кам

7 гача

 

Бир-икки қаватли уйларга, иморатларнинг хусусий секторига эга даҳаларда почта алоқаси бўлими иш ҳажми етарли бўлганида, прогноз қилинган рентабелликда очилади.

Агар почта алоқаси бўлимларини очиш мақсадга мувофиқ бўлмаса, фойдаланувчиларнинг почта алоқаси хизматларига бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш учун почта алоқаси пунктлари очилади.

Йўловчиларга хизмат кўрсатиш ва почтани алмашиш учун аэропортларда, темир йўл ва автовокзалларда почта алоқаси бўлимларини белгиланган нормативлардан юқори очилишига йўл қўйилади.

Почта алоқасининг ёпиқ турдаги бўлимлари йирик корхоналарда, ташкилотларда, муассасаларда, меҳмонхоналарда очилади. Уларнинг очилишидаги асосий мезон рентабеллик ҳисобланади. Почта алоқаси бўлимлари почта алоқаси бўлимининг ишлаши учун сарф-харажатлар манфаатдор юридик шахслар томонидан рентабеллик даражасигача қопланиш шароитларида истисно тариқасида ушбу мезон ҳисобга олинмасдан хам очилиши мумкин.

 

4.2. Қишлоқ жойлардаги почта алоқаси бўлимлари (пунктлари)

тармоғининг ҳисоб-китоби.

Қишлоқ жойларда почта алоқаси бўлимлари (пунктлари)нинг асосий турлари қуйидагилар ҳисобланади:

- стационар почта алоқаси бўлимлари[1]

- кўчма почта алоқаси бўлимлари;

- мавсумли почта алоқаси бўлимлари;

- умумий фойдаланишдаги почта алоқаси пунктлари.

Почта алоқаси тармоғи, одатда, маъмурий ҳудуд доирасида унинг марказида жойлашган туман почта алоқаси боғламаси ва қишлоқ почта алоқаси бўлимларининг зарурий миқдори базасида радиал-тармоқ принципи бўйича қурилади.

Қишлоқ жойлардаги стационар почта алоқаси бўлимларининг зарурий миқдори қишлоқлар гуруҳига ва почта алоқасининг битта бўлими томонидан хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонига боғлиқ ҳолда аниқланади.

Жадвал 2

Қишлоқ жойларда битта почта алоқаси бўлими томонидан хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонининг норматив кўрсаткичлари

 

Қишлоқлар
гуруҳи

 

Аҳоли сони,

минг киши

Битта стационар почта алоқаси бўлими

томонидан хизмат кўрсатиладиган аҳоли

сони, минг киши

Йирик

5 ортиқ

3-4

Катта

3 дан 5 гача

2,5-3

Ўрта

1 дан 3 гача

2-2,5

Кичик

1 гача

Бир нечта қишлоқлар
учун 1-2,5

 

Айрим ҳолларда нисбатан катта масофада жойлашиши мумкин бўлган бир нечта қишлоқларга стационар почта алоқаси бўлими хизмат кўрсатади, хизмат кўрсатиладиган радиус почта алоқаси бўлимларини фойдаланувчиларга яқинлиги даражасининг объектив характеристикаси бўлиб ҳисобланмайди ва шунинг учун ҳисоблаб чиқилмайди. 

Стационар почта алоқаси бўлимлари хизмат кўрсатиш зонасидаги бошқа аҳоли пунктлари билан ўта қулай боғланадиган маъмурий-ҳудудий бирлик (туман)нинг қишлоқ жойларида очилади.

Шунингдек стационар почта алоқаси бўлимлари прогноз қилинган рентабелликда иш ҳажми етарлича бўлган шароитларда аҳоли сони нормативдан (2-жадвал) кам бўлган қишлоқ жойларда ҳам очилиши мумкин.

Фойдаланувчиларнинг эҳтиёжини қаноатлантириш учун почта алоқаси хизматларида қуйидагилар:

Яқинроқ бўлган стационар почта алоқаси бўлимидан 5 km ва ундан ортиқ бўлган масофада жойлашган қишлоқлар кўчма почта алоқаси бўлимлари томонидан хизмат кўрсатилади.

Кўчма почта алоқаси бўлимлари томонидан хизмат кўрсатиш йил давомида транспортдан фойдалана олиш шароитларида ташкил этилади.

Зарур бўлганда, кўчма почта алоқаси бўлими йўналишида хизмат кўрсатилаётган аҳоли сони 400-500 кишини ташкил этиши шарти билан почта алоқаси пункти ташкил этилиши мумкин бўлади.

 

4.3. Шаҳарлар ва қишлоқ жойлардаги почта қутилари тармоғининг ҳисоб-

китоби.

 

Шаҳар жойларда почта қутиларининг зарурий миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:

                                                                       

бунда: Р – аҳоли пунктининг селитеб ҳудуди майдони, km2;

0,79 – 500 m га тенг бўлган хизмат кўрсатиш радиусида 1 та почта қутиси учун ҳудуд майдони (km2).

Қишлоқ жойларда йирик, катта ва ўртача қишлоқлар учун почта қутиларининг зарурий миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:

                           

бунда: Р – аҳоли пунктининг селитеб ҳудуди майдони, km2;

3,14 – 1000 m га тенг бўлган хизмат кўрсатиш радиусида 1 та почта қутиси учун ҳудуд майдони (km2).

Минимал норматив – 1 та почта қутиси – селитеб ҳудуди (Р) 0,79 km2 дан кам бўлганида ҳовлилар сони 10 та ва ундан кўп бўлган қишлоқ жойлар учун ўрнатилади.

Почта қутилари қуйидаги қулай жойларда жойлаштирилади: кўчма почта алоқаси бўлимларининг тўхташ жойларида, шунингдек хокимият ва ўз-ўзини бошқариш маҳаллий органлари билан келишувга кўра - темир йўл вокзалларида, аэропортларда, автовокзалларда, автостанцияларда, турар-жой мавзеларида ва фойдаланувчиларга қулай бўлган бошқа жойларда.

Белгиланган нормативлардан юқори почта қутилари шаҳарлар ва туман марказларида жойлашган почта алоқаси объектларининг кириш жойларида, шунингдек почта алоқаси объектларининг ичида ўрнатилган бўлиши керак.

 

Назорат саволлари :

4.1. Шаҳар жойларда почта алоқаси бўлимлари турлари ва уларнинг

ҳисоб-китоби.

4.2. Қишлоқ жойларда почта алоқаси бўлимлари тармоғининг    ҳисоб-

китоби.

4.3. Почта қутилари тармоғининг ҳисоб-китоби.

 

5§  Почта алоқаси соҳасининг назарий асослари

 

Режа:

5.1. Почта алоқа корхоналарини хизмат курсатиш жараёни.

5.2.Почта жўнатмаларининг оғирлиги ва турлари.

5.3.Халқаро почта жўнатмалари.

5.4.Мижозларга кўрсатиладиган қўшимча ва ноанънавий хизматлар.

 

5.1. Почта алоқа корхоналарини хизмат курсатиш жараёни.

 

Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси объектлари (почта алоқаси тармоқлари, почтамтлар, алоқа бўлимлари ва темир йўллари қошидаги алмашинув пунктлари,) почта жўнатмаларини қабул қилиш, ишлаш ва етказишга мўлжалланган почта маршрутларининг кенг тармоғини ташкил этади.

Бажараётган вазифаларига кўра почта алоқаси муассасалари ихтисослаштирилган ва бирлаштирилган турларига бўлинади.

Ихтисослаштирилган муссасалар алоқасининг муайян бир соҳаси (темир йўллари қошидаги почтамтлар, почтани ташиш бўлимлари) хизматларини кўрсатади ёки назорат вазифаларини бажаради.

Бирлаштирилган алоқа муассасалари алоқанинг бир неча ёки барча хизматларини кўрсатувчи, шунингдек, босма нашрларни тарқатувчи ва тобе алоқа бўлимларини бошқарувчи бирлаштирилган алоқа муассасалари деб аталади.

“Ўзбекистон Почтаси” акционерлик жамиятига 177 туман ва шаҳар почта алоқаси тармоқлари, 2981 алоқа бўлимларини, 2296 қишлоқ жойларидаги алоқа бўлимларни ўз ичига олган 14 ҳудудий филиаллар, “Халқаро почтамти”, “Ўзбекистон маркаси”, “Халқаро тезкор почта” ( «EMS FALCON» МЧЖ), ПЎНҚМ махсуслаштирилган филиаллари киради.

Ўзбекистон Республиаси почта алоқаси муассасаларида 6778 етказиш участкалари, улардан 4369 таси қишлоқ жойларида ташкил этилган.

35 та авиа,  2 та темир йўл, 500тадан ортиқ автомобиль машрутлари ишлаб турибди. Мустақиллик йилларида республикада 800 ортиқ турдаги почта маркалари муомалага киритилди.

Шаҳар почтамтлари ва алоқа тармоқлари ўзларига бириктирилган ҳудудда почта алоқасини ташкил этади, мижозларга бевосита хизмат кўрсатади, яъни почта жўнатамаларини қабул қилади ва етказади, почтани ишлаб чиқади, шунингдек почтани ўзига бириктирилган маршрутларда ташишни амалга оширади. Шаҳар почтамтлари йирик ихтисослаштирилган почта муассасаларидир. Унда почта маҳсулотларининг 75% ишланади. Бир вақтнинг ўзида почтамтлар телеграф ва шаҳарлараро телефон алоқаси хизматларини ҳам кўрсатади. Почтамтлар катта вилоят марказларида, Тошкентда, Самарқандда, Фарғонада ва ҳ.к. ташкил этилган. Почтамтларнинг ташкил этилиши маҳсулотларнинг муайян ҳажмига боғлиқ.

Иш ҳажмига кўра почтамтлар ташкил қилиб бўлмайдиган вилоят марказларида почта алоқасининг шаҳар почта алоқаси тармоқлари, туман марказларида эса – туман почта алоқаси тармоқлари тузилади

Шаҳар почтамтлари ва почта алоқалари тармоқларига аҳоли ва давлат бошқаруви ва халқ хўжалиги органларини кўрсатувчи почта алоқаси бўлимлари бўйсунади.

Бундан ташқари, почта алоқаси бўлимларида почта жўнатмалари улар учун ўрнатилган ҳажмда ишлаб чиқилади. Кўпгина почта бўлимлари белгиланган маршрутларда почта ташишни амалга оширадилар.

Почта алоқаси бўлимлари маъмурий-хўжалик мустақилликка эга эмаслар, улар почтамтлар ёки почта алоқаси тармоқлари ишлаб чиқариш комплексига кирадилар. Шу сабабли хуқуқий нуқтаи назардан почта алоқаси бўлимлари мустақил муассаса ҳисобланмайдилар.

Почта алоқаси корхоналарининг хизмат кўрсатиш турлари Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан белгилаб берилади. “Ўзбекистон почтаси ” ОАЖ  раҳбариятига хизмат турларини кенгайтириш эркинлиги берилган. Почта алоқаси корхонасидаги мижозларга кўрсатиладиган хизматлар анъанавий ва ноанъанавий хизмат турларига бўлинади. Анъанавий хизматларга  почта жўнатмаларини қабул қилиш, қайта ишлаш ва етказиб бериш каби вазифалар киради.

 

5.2.Почта жўнатмаларининг оғирлиги ва турлари.

 

Почта жўнатмаларига қуйидаги оғирлик ва ўлчамларда бўладилар :

оддий ва буюртмали хатлар (114х162 мм, 162х229 мм, 229х324 мм ва 110х220 мм ўлчамдаги конвертга жойланган ёзма манба, оғирлиги - 2 кг);

оддий ва буюртмали бандероллар (ичида босма нашрлари иш қоғозлари ва бошқа буюмлар бўлиб, узунлиги эни ва қалинлигининг йиғиндиси 90 см дан ортиқ эмаслиги керак, оғирлиги - 5кг);

оддий ва буюртмали почта варақчалари (ўлчамлари 105х148 мм);

- қиймати эълон қилинган хатлар ва қиймати эълон қилинган бандероллар (уч ўлчамнинг (узунлиги, эни, қалинлиги) бири 36 см, уччала ўлчамнинг  йиғиндиси 70 см дан ошмаслиги керак, оғирлиги - 2 кг);

секограммалар (фақат кўзи ожизлар учун мўлжалланган секогрофия усули билан ёзилган ёмза хабар ва нашрлар, оғирлиги - 7 кг) ;

посилкалар (саноат моллари озиқ – овқат маҳсулотлари маданий-маиший моллари ва бошқа жўнатишга рўхсат  этилган буюмлар солинган жўнатмалар бўлиб,  ҳар қандай ўлчами 105 см дан ортиқ эмас, оғирлиги - 20 кг).

Почта жўнатмалари турлари ички ва ҳалқароларга бўлинади. Ички почта жўнатмаларига қуйидаги турдаги жўнатмалар киради:

а) хатлар (оддий, буюртмали, қиммати эълон қилинган);

б) почта  варақчалари (оддий, буюртмали);

в) бандероллар (оддий, буюртмали, қиммати эълон қилинган)

г) секограммалар (оддий, буюртмали);

д) посилкалар (оддий, қиммати эълон қилинган);

ж) ички экспресс - почта жўнатмалари;

з) электрон почта жўнатмалари.

Ички почта жўнатмалари Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги белгиланган назорат муддатларида ишлов берилади, юборилади ва топширилади.

Ички почта жўнатмалари  ва пул маблағларининг почта ўтказмалари маҳаллий ва шаҳардан ташқариларга бўлинади.

Почта жўнатмаларининг ўрови жойланманинг хусусиятига юбориладиган нарсанинг турига жўнатиш шароитларига ва йўлнинг давомийлигига мос келиши жойланмага ишлов беришда ва юборишда унинг шикастланишини истисно қилиши ундаги ўров материаллари муҳрлар пломбалар, боғламлар, тасмалар ва шу кабиларни бузмасдан, бошқа почта жўнатмаларининг бузилиши ва почта алоқаси ходимларига бирор-бир зарар етказиш  имкониятини истисно қилиши керак.

Хатларни ўровлаш учун почта конвертлари, бандеролларни ўровлаш учун почта конвертлари, ғиловлар, картон қутилар, ёғоч қутилар қўлланилади. Бандеролларни ўровлаш учун материаллар сифатида пишиқ қоғоз полиэтилен плёнка, оч рангдаги сидирға газламадан ва бошқа сертификатлаштирилган ўровлаш  материалларидан фойдаланиш мумкин.

Агар бандеролда бир неча буюм юбориладиган бўлса бу буюмлар ўров материалларига ўровлашдан олдин каноп билан боғланади.

500 граммдан ортиқ оғирликдаги  оддий ва буюртма бандероллар бундан ташқари ўров материали устидан каноп билан хоч шаклида боғланади. Посилкалар жўнатувчилар томонидан посилка қутиларига ( картон ёғоч, фанер ва полимер) ёки юмшоқ ўров материалларига ўраб жойланиши керак.

Юмшоқ ўров материали сидирға оч рангда бўлиб ички чок билан (тикув машинасида ёки қулда) тикилган бўлиши керак, ташқи (конвертга ўхшаш) чок бир хил иплар ёрдамида (қуюқ стешка) фақат посилканинг бир томони (манзил ёзилган манзилдан чап томон)да бажарилади.  Почта жойланмаси ўров ичида  силжимаслиги керак.

Жисмоний шахслар томонидан жўнатиладиган қиймати эълон қилинган ички  бандероллар ва хатлар жойланмалари текширилиб очиқ ҳолда қабул қилинади.

Юридик шахслар томонидан жўнатилган ички ва ҳалқаро посилкалар пломбаланган ёки жўнатувчининг муҳри билан берк ҳолда қабул қилинади. Почта алоқаси ҳудидий ташкилотларининг алмашув пунктларида, Ҳалқаро почтамтида посилкалар махсус назоратдан ўтказилгандан сўнг ёзма хат- хабарлар посилка ва суғуртали почтани саралаш ва йўллаш тартиби тўрсидаги йўриқномага мувофиқ гуруҳлар бўйича сараланади. Посилкалар билдиришноманинг орқа томонидаги олувчининг имзоси билан топширилади. Агар олувчи бир билдиришнома бўйича бир эмас бир неча посилка оладиган бўлса, у ҳолда посилкалар сони сўз билан ёзиб кўрсатилади. Посилкалар тўпламини олувчи корхона ташкилот  ва муассасалар ваколатли шахс кўрсатган ҳужжат тўғрисидаги белги қўйишлари ва посилкаларни олганлиги тўғрисидаги билдиришномаларнинг бирига неча посилка олганлиги,  уларнинг келиш рақамлари ёки рақамдан – рақамгача бўлганини кўрсатиб имзо чекишлари мумкин. Алоқа  ходими посилкани олувчи иштирокида тарозида тортиб бериши,  тегишли ҳолларда эса олувчидан посилкани сақлаш қайтариш ва посилкани қайта жўнатиш учун ҳақ олиши керак. Ўз  имзоси билан олувчи посилкани олганлигини  унинг  оғирлиги мослигини  ўрами бутлигини муҳрлар ва боғламлари бутлигини тасдиқлайди. Посилкани берган алоқа ходими билдиришномада кўрсатилган маълумотларни тақдим этилган ҳужжат маълумотлари билан солиштиради почта алоқаси объектида қоладиган билдиришномага имзо қўйади. Посилкани  олишда олувчининг талабига кўра алоқа ходими бланкадаги ўз имзоси ва тақвим тамғаси изи билан посилка берилган санани тасдиқлаши шарт. Жойланмалари рўйхат қилинган посилкаларни беришда улар олувчи иштирокида очилади ёки посилка жойланмасининг рўйхати билан бирга ичини очмасдан ҳам берилиши мумкин. Жўнатувчи томонидан муҳрланган  ўрови  боғламлари ва муҳри бут бўлган берилаётганда оғирлиги мос келадиган посилкалар очилмайди.

Белгиланган таърифларга мувофиқ посилкаларни сақлаш қайтариш ва қайта жўнатиш учун олувчидан ҳақ ундирилади. Пул ўтказмалари билан жўнатиш учун  Ўзбекистон республикаси ҳудудида муомилада булган пул белгилари ва тўлов топшириқномалари қабул қилинади. Пул ўтказмалари билан жўнатиш учун қабул қилинадиган пулларининг умумий суммаси, шунингдек бир бланкадаги пул ўтказмасининг суммаси чегараланмайди. Нақд пул ўтказмасида ҳисоб – китоблар бўйича пул ўтказмалари почта алоқаси  объектларида қабул қилинади, уларнинг рўйхати  почта алоқаси ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти бўйича буйруқ билан аниқланади. Корхоналар ташкилотлар ва муассасаларга уларнинг ваколатли шахсларига йўлланган пул ўтказмалари  бланкаларда олувчиларнинг номидан ташқари уларнинг ҳисоб рақамлари ва шу хисоблар мавжуд булган  банкларининг номи кўрсатилади. Почта алоқаси объектларида тўланиши лозим бўлган пул ўтказмалари бланкаларининг келиш тартиб рақамлари бўйича почта жўнатмаларини сақлаш қутисида сақланади. 

 

5.3.Халқаро почта жўнатмалари.

 

Ҳалқаро  почта жўнатмаларига қуйидаги турлар ва тоифаларга бўлинади:

а) хатлар (оддий, буюртмали, қиммати эълон қилинган);

б) почта  варақчалари (оддий, буюртмали);

в) бандероллар ва ”М” қоплар (оддий, буюртмали);

г) секограммалар (оддий, буюртмали);

д) майда пакетлар (буюртмали);

е) посилкалар (оддий, қиммати эълон қилинган);

ж)  экспресс-почтанинг ҳалқаро жўнатмалари;

з)  электрон почта жўнатмалари;

и) гуруҳлаштирилган “Консигнация” жўнатмалари.

Бутунжаҳон почта иттифоқи аъзолари бўлган давлатлар ўртасидаги пул маблағларининг ҳалқаро почта ўтказмалари алмашуви улар ўртасида тузилган битимларга асосан амалга оширилади. Ҳалқаро  почта жўнатмалари ва пул маблағларининг почта ўтказмалари Ўзбекистон республикаси ҳудудида ички почта жўнатмалари учун норматив актларга белгиланган муддатларда жўнатилади ва етказилади.

Ҳалқаро хатлар,  почта  варақчалари, бандероллар, секограммалар олувчиларга ички хат-хабарлар учун белгиланган тартибда топширилади.

Барча ҳалқаро буюртмали хат-хабарлар тўғридан-тўғри почта алоқаси ҳудудий ташкилотига ёки почта алоқаси объектларида алоқа ходими почта жўнатмаларининг ўровларининг тозалигига  эътибор бериш керак.

Қабул қилинган ҳалқаро ёзма хат-хабар почта алоқаси объектларидан тобелиги бўйича почта алоқаси объектларига жўнатилади, у ерда почта алоқаси ҳудудий ташкилотларига юборилади, почта алоқаси ташкилотлари вилоят марказлари, Тошкент, Нукус шаҳарлари почта алоқаси объектларидан қабул қилинган ҳалқаро ёзма хат-хабарлар почта алоқаси ҳудудий ташкилотларининг алмашув пунктларига йўлланади .

Почта алоқаси ҳудудий ташкилотларининг алмашув пунктлари  ҳалқаро почтани йўллаш бўйича  қўлланмага мувофиқ  ёзма хат-хабарларни ҳалқаро  почта  алмашинувининг тегишли жойига бир дона почта жўнатмаси  бўлса ҳам почта жўнатмалари йиғиндиларида  жўнатилади.

Почта вагонининг почта қутисига солинган ҳалқаро  ёзма  хат-хабар  сайёр бригада томонидан  поезд йўналиши бўйича биринчи вилоят марказида топширилади. Ҳалқаро хат-хабар тўловидан қатъи назар республика ичида ўрнатилган тартибда ва тегишли турдаги транспорт билан жўнатилади.

Буюртмали ва оддий йиғиндилар қабул қилинган жойнинг почта алоқаси ҳудудий ташкилотлари ёки почта алоқаси объектларидан ички ёзма хат-хабарлар билан бирга қопларда жўнатилади.

Почта алоқаси ҳудудий ташкилотларининг алмашув пунктларидан ҳалқаро почта алмашуви жойигача ҳалқаро хат-хабарлар почта жўнатмалари йиғиндилари ва почта жўнатмаларининг сонидан қатъи назар  алоҳида қопларда жўнатилади.

Ҳалқаро почта алмашинуви пунктларидан келган ҳалқаро хатлар,   почта варқчалари бандероллар, секограммалар ва “М” белгили қоплар почта алоқаси ҳудудий ташкилотларига йўлланади, у ерда  улар ички ёзма хат-хабар учун белгиланган тартибда олувчиларга кейинчалик топшириш учун манзилдаги почта алоқаси ҳудудий ташкилотлари ёки почта алоқаси объектлари бўйича сараланади.

Майда пакетларнинг ўрови жойланманинг хусусиятига мос келиши  ва ташишда унинг шикастланишига имкон бермаслик керак. Майда пакетлар почта алоқаси суғуртали қопларда тобелигига кўра почта алоқаси объектларига жўнатилади, келувчи майда пакетлар жойланмасига божхона томонидан  бож солинган божли ва божхона божларидан озод озод қилинган божсиз турларига ажратилади. Почта алоқаси ҳудудий ташкилотлари ёки почта алоқаси объектларида майда пакетли суғуртали қопларга ишлов бериш барча босқичларида уларнинг ҳақиқий оғирлиги қопдаги ёрлиқда кўрсатилган оғирлигига мослиги текширилади.

Қиммати эълон қилинган ҳалқаро хатлар очиқ ҳолда қалин қоғозли конвертларда қабул қилинади. Қиммати эълон қилинган ҳалқаро хатлар  манзилига элтиб берилмайди, балки фақат почта алоқаси ҳудудий ташкилотларида ёки почта алоқаси  объектларида олувчи ва почта алоқаси ҳудудий ташкилоти почта алоқаси объектининг  назорат қилувчи шахси ёки почта алоқаси бошлиғи (ўринбосари) иштирокида албатта очилади ва жойланма рўйхат бўйича текширилади. Очиш олдидан хатларнинг  ташқи ҳолати  ва оғирлиги текширилади. Ҳалқаро почта посилкаларини қабул қилишда посилкага жойланган ҳалқ истеъмоли молларининг умумий қиймати посилка қабул қилинган кунда Ўзбекистон республикаси Марказий банки  курси бўйича сўмларда ҳисоб-китоб қилинганда 400 СПЗ дан ошмаслиги керак. Чел элга жўнатиладиган посилка учун божхона  расмиятчиликлари учун қушимча тўлов ундирилади.

 

5.4.Мижозларга кўрсатиладиган қўшимча ва ноанънавий хизматлар.

 

Почта алоқасида мижозларга қушимча хизматлар ҳам кўрсатилади, булар:

почта  жўнатмаларини муқовалаш;

  посилка, пул ўтказишлар  қўйилма рўйхатларининг манзиллари бўйича бланкаларни тўлдириш;

манзил ва ёзма маълумотларни бериш  полиэтиленли посилка қутиларни ижарага бериш посилка ва бандеролларни сақлаш манзиллар бюросидан маълумотларни олиш;

узоқ муддатли ишончномалар бандеролларни ва посилкаларни ишончли сақлаш;

абонентлик қутиларидан фойдаланиш;

аҳолига манзилларни ёзиш ва хўжжатларни тўлдиришда ёрдам бериш ва бошқалар киради.

Бозор муносабатлари шароитида алоқа корхоналари ўз хизмат турларини кенгайтирмоқда. Ҳозирги кунда  почта алоқасида  мижозларга қуйидаги ноанъанавий хизматларни кўрсатаяпти:

аҳолига нафақа ва ёрдам пули тўлаш;

даврий нашрларни тарқатиш;

аҳолидан электр-энергия ва коммунал хизматлар учун тўловлар қабул қилиш;

телефондан фойдаланиш ва ҳалқаро сўзлашувлар учун абонент тўловларини қабул қилиш;

факсимил почта алоқаси хизматларини  амалга ошириш;

тезкор  почта;

электрон  почта, гибрид почта;

куръерлик почта хизмати;

лотерея чипталарини тарқатиш ва шунга ўхшаш хизматлар.

Ҳозирги  кунда  почта алоқасида янги хизмат турларини йўлга қуйиш учун бир қанча янги лойиҳалар ишлаб чиқган.

Почта хизматини жаҳон андозалари талаблари даражасида ташкил этишни даврнинг ўзи тақазо этмоқда.  Ҳозирги ХХI аср – ахборот асрида ахборотларни олиш, етказиш, ундан фойдаланиш шунчалик юқори даражага етдики жамиятда фойдаланилаётган маълумот маълум дақиқалар ичида ўз баҳоси юқотмоқда. Бунинг сабабларидан бири энг илғор ва сўнгги турдаги ахборот коммуникацион технологияларни илдамлик билан жамиятимизга кириб келишидир. Республикамиз мустақилликка эришиб чет эл сармоядорлари компаниялари билан мамлакатимизда барпо этилаётган қўшма корхоналар, ташкилотлар ва компаниялар юртимиздаги чет эл фуқаролари ҳамда фуқароларимизнинг хорижий мамлакатларга чиқиши почта ҳизматидаги почта жўнатмаларни сонини бироз ошишига сабаб бўлди,  лекин почта алоқасида мавжуд техника воситалари иш сифати улар кутган даражада почта хизматини амалга оширолмай қолди. Натижада чет давлатларидаги почта хизматини амалга оширувчи компаниялар буларга  ўз хизматини таклиф этиб Ўзбекистон республикаси ҳудудида ўз фаолиятини бошлади.

Бу компанияларда юқори сифатли, ишончли, тез ҳаракат қилувчи ахборот технологиялари билан таъминланган  ишчи гуруҳ фаолият олиб бориб, улар почта жўнатмаларини олувчига ишончли , сифатли ва қисқа вақт ичида етказиб бера бошлади. Ҳар бир мижоз почта жўнатмалари жўнатиш баҳоси бир оз юқори бўлишига қарамай у жўнатмаларни тез етиб бориш тарафдори.

Шунингдек ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида янгидан–янги корхона, ташкилот ва компанияларни вужудга келиши рақобатни келтириб чиқарди. Бунда қайси корхона, ташкилот ёки компания юқори сифатли технология ва хизматлардан фойдаланган ҳолда иш юритибгина бу шароитда ўз мавқеини сақлаб қолиб ривожланиши мумкин. Чет эл почта компанияларидаги мижозларга хизмат кўрсатувчи залининг сўнгги услубда жиҳозланишидан тортиб компания ходимларининг ташқи кўриниши  мулоқот вақтидаги  мижозга муносабати ахборот коммуникацион воситалар билан жиҳозланганлиги  ходимлар томонидан жўнатмани топшириш  ва қабул қилиш вақтидаги хизмат сифати  жўнатмаларни ташишда замонавий транспорт воситаларидан фойдаланиш  эшикдан-эшикгача етказиб бериш хизматлари  ишончли ва қисқа вақт ичида етиб бориши каби  омилларни ўзида жамлаши мижозларни ўзига қаратмоқда.

Почта алоқаси бўлимлари шаҳарларда ва қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш бўйича улар қуйидаги турларга бўлинади:

умумфойдаланувдаги, яъни алоқа хизматидан фойдаланувчи барча мижозларга (аҳоли, давлат, хусусий, хўжалик ва жамоат муассасалари, корхоналар ва ташкилотлари) хизмат кўрсатиш учун очиқ;

мижозларнинг маълум гуруҳига (фабрика, завод, ўқув муасасалари ва ҳк.) хизмат кўрсатувчи ёпиқ тури;

маълум бир вақтда очиладиган даврий тури (курорт жойларда, лагерларда хизмат кўрсатадиган);

маълум жавдал бўйича махсус автомашиналарда ҳаракатланувчи кўчма тури: кўчма почта алоқаси бўлими стационар алоқа бўлими бўлмаган қишлоқ жойларида хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Бундан ташқари кўчма почта алоқаси бўлими аҳоли кўп йиғиладиган жойлар (парклар, стадионлар, вокзаллар ва ҳ.к.)да ташкил этилади.

Почта алмашинув пунктлари ихтисослаштирилган почта муассаси ҳисобланади. Уларнинг вазифаси почтага ишлов бериш ва ташишдан иборат. Темир йўлларда почта ташиш бўлимлари почтани темир йўл транспорти билан ташийди, бошқа пунктлардан келган почтага ишлов беради. Бундан ташқари, почтани ташиш бўлимлари жўнатмаларни қабул қилиш, муассаса ва ташкилотларга етказиш, шунингдек почта вагонларида темир йўл станциялари тушимларини қабул қилиш ва ташиш вазифаларини ҳам бажаради. Почтани темир йўлларда ташиш бўлимлари темир йўл тармоқларида, муҳим магистралларнинг бошланғич ва сўнгги пунктларида, темир йўл, сув йўли ва ҳаво йўлларининг кесишган жойларида ташкил этилади.

Почтани ҳаво йўлларида ташиш бўлимлари йирик ҳаво тармоқлари аэропортларида ташкил этилади. Улар бошқа аэропортлар билан почта алмашинувини амалга оширадилар, почтага ишлов берадилар.

Агар алоқа муасасасаларининг санаб ўтилган барча турларини мижозларга оммавий хизмат кўрсатиш нуқтаи назаридан кўриб чиқсак, унда бу муассасаларга почтамтлар, алоқа тармоқлари ва алоқа бўлимларининг улкан тармоғини киритиш мумкин.

Аммо муассасалар нафақат турлари ва вазифаларига кўра, балки маҳсулоти ҳажми, штатининг сони, ишлаб чиқариш структурасига қараб ҳам ажратилади. Шунинг учун алоқа муасссалари маҳсулотининг йиллик ҳажмига қараб маълум гуруҳларга бўлинади. Ишлаб чиқариш бўлимлари бошқа ҳудудларда жойлашган алоқа муасасалари маҳсулотининг ҳажми ушбу бўлимларнинг сонига қараб ҳисобланади. Масалан, алоқа тармоғи  маҳсулотининг ҳажмига унга тобе алоқа бўлимлари маҳсулоти ҳам киради.

Алоқа муассасаларини гуруҳларга бўлиш маъмурий муҳандис-техник ходимларнинг маошини дифференциациялаш, бир турдаги ишлаб чиқариш структурасини ва иш тартибини ўргатиш, ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш, ишлаб чиқариш ва маъмурий бошқариш персоналнинг намунавий штат меъёрларини ишлаб чиқиш, шунингдек бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун ҳам зарур. Ҳозирги вақтда почта алоқаси бўлимлари 6 гуруҳга бўлинади.

Бозор муносабатлари, ишлаб чиқарувчи кучлар ривожланишнинг тезкорлиги, инсонларнинг моддий ва маданий даражасининг мунтазам ўсиши, шунингдек турли хизматларнинг рақобатбардошлигининг ўсиши почта алоқасига юқори талабларни қўймоқда.

Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси тизими қуйидагиларни таъминлаши керак:

почта хизматаларидан фойдаланишнинг кенг имкониятлари ва юқори хизмат кўрсатиш маданияти;

мамлакатнинг исталган аҳоли пунктлари, шунингдек, хорижий давлатлар ўртасида барқарор ва мунтазам ҳаракатдаги почта алоқасини таъминлаш;

босма нашрлар, корреспонденциялар ва почта жўнатмаларининг бошқа турлари ҳаракатини тезлаштириш;

юқори иқтисодий кўрсаткичларига ва хизматлар рентабеллигини оширишга эришиш;

ахборот технологиялар базасига янги хизматларни татбиқ этиш;

электрон почта, гибрид почта, интернет хизматлари каби янги почта хизматларини кўрсатадиган почта алоқасининг корпоратив тармоғини яратиш;

почта алоқаси муассасаларида маркетинг ва реклама фаолиятини ривожлантириш.

Ушбу муҳим вазифаларни бажаришга почта алоқасининг бутун тизими жалб қилиниши керак. Бу тизимнинг таркибий қисмларига магистрал, вилоят ичи, туман ичи ва шаҳар почта алоқаси киради.

Магистрал почта алоқаси республиканинг Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар марказлари ўртасида алоқани таъминлайди.

Вилоят ичи почта алоқаси вилоят, ўлка, ушбу вилоят туман марказлари, вилоят қўли остидаги шаҳарлар билан алоқасини таъминлайди.

Туман ичи почта алоқаси туман марказларини туманда мавжуд аҳоли пунктлари билан ва аҳоли пунктларини ўзаро бирлаштиради.

Шаҳар почта алоқаси шаҳар ва шаҳар типидаги посёлкалар ичида почта алоқа бўлимларини бирлаштиради.

Назорат саволлари:

5.1. Почта алоқа корхоналарини хизмат кўрсатиш жараёни.

5.2. Почта жўнатмаларининг оғирлиги ва турлари.

5.3. Халқаро почта жўнатмалари.

5.4. Мижозларга кўрсатиладиган қўшимча ва ноанъанавий хизматлар.

 

6§ Ўзбекистон Республикаси почта алоқасининг умумий тизими.

 

Режа:

6.1. Почта алоқасининг умумий тизими.

 

6.1. Почта алоқасининг умумий тизими.

 

Ўзбекистон Республикаси почта алоқасининг умумий тизими қуйидаги принциплар асосида қурилади:

Алоқа муассасалари ва пунктларини жойлаштириш ва ривожлантириш уларни бутун давлат ва алоҳида туманлар иқтисодиётининг ўсиши, ишлаб чиқарувчи кучларнинг жойлаштирилиши, саноат, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш бошқаруви тизимлари талаблари, хусусий сектор ва аҳолининг хусусий эҳтиёжларини ўсишини ҳисобга олган ҳолда мумкин қадар истеъмолчиларга яқинлашувини таъминлаши керак.

Почта алоқаси хизматларидан фойдаланишда қулайликларни яратиш учун алоқа муассасалари тармоғи почта алоқаси воситалари ва имкониятларининг комплекс бирлашиши асосида ривожланиши керак.

Мамлакатнинг почта алоқаси радиал-узел тизимида ташкил этилади. Ушбу тизимнинг моҳияти шундаки, давлатнинг муҳим сиёсий ва иқтисодий аҳамиятга эга марказлари ва пунктлари орасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилади. Қолган алоқа пунктлари Ўзбекистон Республикасининг бошқа аҳоли пунктлари билан почта алоқаси узеллари орқали боғланади. Почта алоқаси узеллари деб – транспорт йўллари кесишган ёки тўқнашган пунктлар, мамлакатнинг маъмурий марказларида жойлашган алоқа муасасасаларига айтилади. Ушбу маъмурий маразлар почтани керакли транспортда воситалари ёрдамида алмашиш; хусусий ва транзит почтани бириктирилган зоналар муассасаларига жўнатишни таъминлайди. Почтани бириктирилган маршрутларда ҳаракатини таъминлаш ҳам тармоқлар вазифасига киради.

Почта алоқаси тармоқлари почта алоқасининг умумий тизимида ҳал қилувчи роль ўйнайди, улар почтани ишлаш ва транспортировка қилишда асосий таянч бўғимлар ҳисобланади. Почта алоқаси тармоқлари ва улар орасидаги транспорт йўлларини ташкил этишда почта алмашиш оқими ва йўллар дислокацияси ҳисобга олиниш керак. Почта алоқаси тармоқлари моддий-техник базасининг мустаҳкамланиши муҳим аҳамиятга эга, чунки бутун почта алоқаси ишининг сифатида бевосита таъсир кўрсатади.

Почтани ташиш транспорт воситаларининг барча турларидан комплекс фойдаланиш ва почта йўлларининг ягона схемасини қуриш асосида амалга оширилади. Почта йўллари алоқа муассасаларининг жойлашиш пунктлари орасида йил фасллари, географик шарт-шароитлардан қатъий назар мунтазам ва доимий алоқани, почта жўнатмаларини тез жўнатиш, уларнинг йўлда йўқолмаслигини, почтани ташишда воситалар тежамкорлигини таъминлайди. Охирги омил муҳим хўжалик аҳамиятга эга, чунки почтани ташишга кетадиган чиқим почта соҳасидаги эксплуацион харажатларининг асосий кўпгина вилоят узеллари магистрал аҳамиятга эга. Вилоят узеллари вазифасини темир йўллар қошидаги почтамтлар почта алмашинув пунклари, айрим ҳолларда шаҳар почтамтлари ва алоқа тармоқлари бажаради.

Почта алоқасининг бош ва вилоят узеллари, шунингдек уларни боғлаб турган йўллар магистрал почта алоқаси тизимига киради.

Туманлараро ва туман почта тармоқлари туман марказларида ташкил этилади. Туманлараро тармоқлар туман марказларида темир, ҳаво, автомагистраллар кесишган жойларда жойлашади. Туманлараро ва туман тармоқлари вазифасини туман почта алоқа тармоқлари бажаради. Айрим ҳолларда туманлараро почта алоқаси тармоғи вазифасини почта алоқасининг йирик бўлимлари, шунингдек почта алмашинув пунктлари бажариши  мумкин. Туман тармоқлари бир-бирлари билан вилоят ёки туманлараро узеллар орқали боғланадилар.

Туманлараро ва туман тармоқлари йўллар билан биргаликда вилоят ичи почта алоқаси тизимига киради. Туман тармоқлари туман ичи почта алоқаси ташкилотининг асоси ҳисобланади. Улар ўз туманлари алоқа бўлимлари билан бевосита ёки туман ичи почта алоқаси тармоғи орқали боғланган.

Туман ичи почта алоқаси тармоқлари туман ҳудуди конфигурация бўлганда ташкил этилади. Туман ичи тармоғи вазифасини почта вагонлари ёки автомобиллари билан бевосита қисмини ташкил этади. Шунинг учун почта ташишни ташкил қилаётганда транспорт чиқимлари камроқ бўладиган варианти танланади.

Энг фойдали машрутни белгилаш корреспонденция, жўнатмалар ва ҳ.к.ларнинг йўналиш режаларини ишлаб чиқиш орқали эришилади. Бу режалар почтани қайси йўллар билан, қандай транспорт турлари билан жўнатиш кераклиги белгиланади. Йўналиш режалари магистралли ва деталли бўлимларига бўлинади. Магистрал режа - почта йўналиши тартибини почтани ишловчи муассасалар ва почта вагонлари белгилайди. Деталли режалар магистрал режалар асосида ишлаб чиқарилади. Почта транспортининг яхши йўлга қўйилган иши транспорт жараёнларининг узлуксизлигини таъминловчи жадваллар асосида эришилади.

Почта алоқасининг барча бўғинлари ўз ишларини муаъян ҳужжатлар ва почта хизмати истеъмолчилари билан яхши алоқалар ўрнатиш асосида қуришлари даркор.

Бу ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан тасдиқланган «Алоқа ҳақида»ги қонун, «Почта алоқаси тўғрисида»ги қонун, Ўзбекистон Алоқа ва Ахборотлаштириш агентлиги тасдиқлаган Почта қоидалари киради ва почта алоқаси ходимлари ва мижозлари учун мажбурий ҳисобланади.

Почта қоидалари ишлаб чиқариш жараёнлари структураси ва ташкилотини, операцияларнинг кетма-кетлиги ва мазмунини регламентлаштиради. Почта қоидаларида алоқа муассасалари, шунингдек почта хизматларидан фойдаланаётган ташкилотлар ва шахсларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва маъсулиятлари асослаб берилган. Почта қоидалари асосида ишлаб чиқаришнинг алоҳида масалалари бўйича деталлаштирилган инструкциялар ва низомлар ишлаб чиқилиб, улар барча алоқа муассасалари учун мажбурият ҳисобланади.

Почта алоқаси бутун тизимининг яхши йўлга қўйилган иши асосида алоқа муассасининг почта жўнатмаларини қабул қилиш, ишлаш, етказиш бўйича иш режимини регламентлаштирувчи асосланган меъёрий ҳужжатлар назорат муддатлари, жадваллар ёритади.

Меъёрий ҳужжатлар “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ томонидан ўрнатилган почта ҳаракати ва алмашиши, хат-хабарларни почта қутиларидан олиш, адресатларга етказиш частотасининг минимал меъёрларига айтилади. Норматив  қуйидагиларни белгилайди:

почтани почта вагонлари билан кунлик алмашиш сони, почта ҳаракатининг вилоятлараро, туманлараро, туманлар ички маршрутлар, поезд йўллари ва шаҳар ичи маршрутлари бўйлаб ҳаракат частотаси;

бир кунда почта қутиларидан неча марта хатларни олиш кераклиги;

у ёки бу аҳоли пунктида почта жўнатмаларини бир кунда неча марта мижозларнинг уйларига етказилиши кераклиги.

 

Назорат саволлари:

6.1. Почта алоқасининг умумий тизими биринчи принципи.

6.2. Почта алоқаси радиал-узел тизимини ташкил этиши.

6.3. Почтани ташиш учун транспорт воситаларининг барча турларидан

фойдаланилиши.

6.4. Почта алоқасининг барча бўғинлари ўз ишларини муайян хужжатлар

ва истеъмолчилар билан яхши алоқалар ўрнатиш асосида қуришлари.

 

 

 

 

 

 

 

7§  Бутунжаҳон почта алоқаси тармоғи сифат кўрсаткичлари

 

Режа:

7.1.БПИ ва унинг органлари.

7.2.Бухарест бутунжаҳон почта стратегияси мақсадлари.

7.3.Халқаро почта тармоғи сифати.

 

7.1.БПИ ва унинг органлари.

 

Бутунжаҳон Почта Иттифоқи – энг катта халқаро ташкилотларнинг бири -  1874 йил Берн шаҳрида (Швейцария) 22 давлатлар таклифига асосан ташкил этилган. Ўзбекистон Республики БПИга 1994 йил феврал ойидан аъзо бўлган.

БПИнинг органлари: Конгресс, Административ Кенгаши, Почта эксплуатация Кенгаши, Халқаро бюро. Конгресс БПИнинг энг юқори кенгаши ҳисобланади.

Бутунжаҳон почта қонвенцияси халқаро почта хизматига, шунингдек ёзма хат-хабарлар ва посилкаларга таъалуқли  умумий қоидаларидан иборат.

Ёзма хат-хабарлар Регламенти халқаро почта хизматига, шунингдек ёзма хат-хабарлар таъалуқли  умумий қоидаларидан иборат.

Почта посилкалар Регламенти халқаро почта хизматига, шунингдек посилкаларга таъалуқли  умумий қоидаларидан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 2004 йил 27 августдаги 677-11-сон ва 678-11-сонли қарорлари билан БПИ Уставининг Бешинчи ва Олтинчи қушма баённомалари  (Сеул, 1994 йил, Пекин) ратификация қилинган.

Ўзбекистон Респбликаси Президенти томонидан 2005 йил 18 майдаги ПП-78-сонли «Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан БПИнинг Умумий Регламенти, Бутунжаҳон почта конвенцияси, Бутунжаҳон почта конвенциясининг якуний баённомаси тасдиқланди (Пекин, 1999 йил, 15 сентябр).

Ўзбекистон Респбликаси Президенти 2006 йил 13 декабрдаги ЗРУ-67-сонли Қонунига асосан БПИнинг ўставига Еттинчи қушимча баённомаси ратификацияланди.

 

7.2. Бухарест бутунжаҳон почта стратегияси мақсадлари.

 

БПИнинг Бухарест шаҳрида (Руминия) 23 Конгрессида Бухарест бутунжаҳон почта стратегияси қабул қилинган.

Бухарест бутунжаҳон почта стратегияси 5 мақсаддан иборат:

1-мақсад. Универсал почта хизмати

2-мақсад. Хизмат сифати ва почта тармоғи самарадорлиги

3-мақсад. Бозор ва истеъмолчиларнинг талабларини қаноатлантириш

4-мақсад. Почта реформаси ва мастаҳкам ривожланиши

5-мақсад. Хизматчилик ва қатнашган тарабларнинг ўзаро фаолияти

Бухарест Бутунжаҳон почта стратегиясини бажариш мақсадида почта алоқаси технологиялари ва хизматлари бўлими томонидан «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ билан биргаликда тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва бажарилган.

Универсал почта хизматини 1-мақсадига еришиш учун:

«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ томонидан алмашинув меъёри ва магистрал, вилоятичи ва шаҳар ичидаги йўналишларда почта ташиш жадваллари қайта ишлаб чиқилган.

Магистрал йўналишларида Тошкент шаҳридан вилоят марказларига қадар алмашинув сони хафтада 6 маротаба, вилоятичи ва туманичи йўналишларида эса – хафтада 5 маротаба деб белгиланган.

Хизмат сифати ва почта тармоғи самарадорлиги 2-мақсадига еришиш учун:

«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ Бутунжаҳон почта иттифоқи миқёсида ўтказилаётган халқаро почта тармоғи сифати доимий назоратида иштироқ этади. Назорат ишлари  Белорус, Козохстон, Арманистон ва Кырғызстон давлатлари билан ўтказилмоқда

ЎзААА Коллегиясида (2004 1ил 30 декабрдаги 26-сон қарори) «Почта хавфсизлиги 2011 йилга қадар мустаҳкамлаш Дастури» ишлаб чиқилган ва тастиқланган.

Бозор ва истеъмолчиларнинг талабларини қаноатлантириш 3-мақсадига еришиш учун:

«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ мутахассислари томонидан почта хизматларинг истеъмолчиларга нисбатан барча соҳаларда бўлган тажрибаси ўрганилмоқда.

Универсал хизматлари руйхати Интернетда «Ўзбекистон почтаси» ОАЖнинг сайтида жойлаштирилган, шунингдек ҳар чоракда барча даврий нашрларда чоп этилмоқда. «Ўзбекистон почтаси» ОАЖнинг сайтида ҳар хафта «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ ва унинг филиалларининг фаолияти тўғрисидаги маълумот янгилланиб келмоқда.

 

Почта реформаси ва мастаҳкам ривожланиши 4-мақсадига еришиш учун:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 1ил 19 июлдаги 339-сон «Почта алоқаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан юклатилан вазифалар «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ томонидан бажарилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 19 майдаги «2010 йилгача почта алоқаси шахобчаларини замонавийлаштириш, ахборот-коммуникаиця технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий ти шва ривожлантириш дастури тўғрисида» 128-сонли қарори билан «2010 йилгача почта алоқаси шахобчаларини замонавийлаштириш, ахборот-коммуникаиця технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий ти шва ривожлантириш дастури» тасдиқланган. 

 

Хизматчилик ва қатнашган тарабларнинг ўзаро фаолияти 5-мақсадига еришиш учун:

«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ  ва Агентлик мутахассислари халқаро семинарларда қатнашишмоқда.

 

 

 

7.3.Халқаро почта тармоғи сифати.

 

Халқаро почта тармоғи сифати қўйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади:

хизматларга имконият;

тезлик ва ишончилик;

истеъмолчиларнинг талабларини қаноатлантилиши;

хавфсизлик.

Хизматларга имконият ўз ичига қўйидагиларни олади:

Истеъмолчи ва яқин жойдаги жойлашган почта алоқаси пункти ўртасида максимал масофа;

Почта алоқаси тармоғи пухталиги;

Почта алоқаси бўлимлари иш тартиби;

Хат-хабарларни етказиб бериш;

Почта кутиларидан хатларни олиш;

Почта хизматларига имконият нормативлари.

 

Тезлик ва ишончилик ўз ичига қўйидагиларни олади:

Давлат ичида хатларни ташиш нормативлари;

МДҲ давлатлари ўртасида халқаро хатларни ташиш.

 

Истеъмолчиларнинг талабларини қаноатлантилиши ўз ичига қўйидагиларни олади:

Реламацияларни кўриб чиқиш нормативлари;

Истеъмолчиларнинг талабларини қаноатлантилиш даражаси нормативлари.

 

Хавфсизлик ўз ичига қўйидагиларни олади:

Почта хавфсизлиги хизмати;

Почта қабул қилиш ва жўнатиш муддатларининг чегараси бажарилиши ўстидан назорат;

Назорат тизимлари;

Шубҳали буюмларни аниқлаш ўстидан назорат.

 

Назорат саволлари:

7.1. Бутунжаҳон Почта Иттифоқи ва унинг органлари.

7.2. Халқаро почта тармоғи сифати.

7.3. Бухарест бутунжаҳон почта стратегиясида халқаро почта хизматлари

сифати дастури.

 

 

 

 

 

 

8§  Почта алоқаси хизматлари сифатини баҳолаш тизими.

 

Режа:

8.1.Почта алоқаси хизматлари.

8.2.Почта алоқаси хизматлари сифатини бошқариш чоралари ва

усуллари.

8.3.Почта алоқаси махсулот сифати нормативлари ва почта

жўнатмаларини ўтиш назорат муддатлари.

8.4.Сифат корсаткичлари ва уларнинг бажарилишини назорат  

қилиш   усуллари.

 

8.1.Почта алоқаси хизматлари.

 

Почта алоқа хизматлари сифати деганда истеъмол хусусиятига эга бўлган ва истеъмолчилар эҳтиёжини қондирувчи фаолият натижаси тушунилади. Почта алоқа хизматларининг сифати истеъмол хусусиятларига боғлиқ бўлади.  Истеъмол хусусиятлари хизматни истеъмол қилиш мобайнида фойдали самарани яратади.

Почта алоқа хизмати сифати товар сифатидан фарқланади. Бу фарқ шундан иборатки, исътемолчи сифатсиз хизматни исътемол қилишни рад этаолмайди. Почта алоқа хизмати ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинади. Бузилган матн билан узатилган маълумот ёки жуда секин юборилган ахборот нафақат ўз қийматини йўқотади, балки истеъмолчига ҳам зарар келтиради. Шундай қилиб, почта алоқа хизматлари сифатлари бевосита корхона даромад олишига ва унинг бозордаги ҳолатининг ўзгаришига сабаб бўлади.

Почта алоқа хизмати сифатини таъминлаш тамойиллари ва қонуниятларини аниқ тасаввур қилиш учун аввало сифатни оширувчи барча омиллар ва ҳолатларни кўриб чиқиш лозим. Сифатни ошириш омиллари деганда, у ёки бу ўзгаришни келтириб чиқарувчи сабаблар тушунилади. Почта алоқа хизматлари сифатини аниқловчи асосий омилларга қуйидагилар киради:

қабул қилувчи почта алоқа воситаларининг сифати;

почта алоқа тармоқларини ташкил этиш сифати;

технологик жараёнлар, меҳнат, ва бошқарув сифати;

ташқи муҳит сифати.

Почта алоқа воситаларининг сифати ишлатилаётган қурилмалар тури ва уларнинг асосий техник характеристикалари орқали аниқланади. Почта алоқа тармоқларини ташкил этиш сифати почта алоқа тармоғини қуриш чизмаси ёрдамида аниқланади. Технологик жараёнларнинг сифатли хизмат кўрсатиши ишлатилаётган почта алоқа воситалари ва тармоқлар орқали аниқланади. Меҳнат сифати корхона ходимларининг малакаси ва маданияти орқали аниқланади. Почта алоқа воситаларини ишлатиш сифати - меҳнат сифати ва техник эксплуатация қоидаларини бажариш орқали аниқланади.

Корхонани бошқаришда олдинга қўйилган мақсадларга эришиш  ходимларга, ишлаб чиқариш воситаларига ва бошқа омилларга таъсир этиш усуллари ва шаклларни ишлатиш ёрдамида амалга оширилади. Ташқи муҳит бу корхона фаолият юритаёган муҳитдир. Бу муҳитга ижтимоий, иқтисодий, руҳий, ташкилий, сиёсий тизимлар киради. Ташқи муҳит корхона имкониятларига ҳамда уни бошқаришга сезиларли таъсир ўтказади.

 

8.2.Почта алоқаси хизматлари сифатини бошқариш чоралари ва усуллари.

 

Почта алоқа хизматлари сифатини бошқариш жараёни сифатни таъминлаш, уни тутиб туриш ва яхшилаш учун почта алоқа хизмати сифатига таъсир этишнинг барча мавжуд йўналишларини қамраб олади. Почта алоқа хизматлари сифатини бошқаришдан асосий мақсад корхона фаолиятини ташкил этишдаги "тор жойларни" аниқлаш, сифатнинг бузилиши сабабларини топиш, сифатнинг пасайиши сабабларини йўқотиш, корхонанинг бозордаги ҳолатини доимо яхшилашни таъминлаш ҳисобланади.

Почта алоқа хизматлари сифатини самарали бошқариш мезони почта алоқа хизматлари сифатининг қонуний меъёрларига, халқаро, миллий, соҳавий стандартларига ҳамда истеъмолчилар эҳтиёжига мос келиши керак.

Почта алоқа хизматлари сифатини бошқариш корхонага нафақат ўзгарувчан бозор шароитида хизматларни мослаштиришни таъминлаш, балки бозор шароитида тез ривожланиш ва истеъмолчиларнинг келгуси талабларини аниқловчи ишлаб чиқариш жараёнини яратишга имкон беради. Почта алоқа хизмати сифатини бошқариш жараёни умумлашган кўринишда қуйидаги ташкил этувчилардан иборат бўлади:

Ҳуқуқий-меъёрий базани, давлат, соҳавий стандартларни, истеъмолчилар, почта алоқа хизматларини бошқаришни халқаро тенденцияни талабларини аниқлаш;

Истеъмолчилар талабларининг бўлғуси ривожини аниқлаш;

Тақдим этилаётган почта алоқа хизматларининг мавжуд сифат даражасини баҳолаш;

Почта алоқа хизматларини тақдим этаётган даражаси бўйича корхона мақсадларини аниқлаш;

Корхона имкониятларини таҳлил этиш;

Почта алоқа хизматлари сифатини оширишни режалаштириш;

Почта алоқа хизматлари сифатини ошириш дастурини ишлаб чиқариш;

Почта алоқа хизматлари сифатини ошириш дастурини амалга ошириш;

Почта алоқа хизматлари сифатини таҳлил этиш;

Тўғриловчи чора-тадбирларни ишлаб чиқариш;

Почта алоқа хизматлари сифатини таҳлил этиш.

Ҳуқуқий меъёрий базаларни, давлат соҳа стандартларини истеъмолчилар Почта алоқа хизматларини бошқаришни халқаро тенденцияси талабларини таҳлил этиш. Бу босқич юқорида келтирилган босқичлар ривожланишининг янги даражасида такрорланади.

Бир сўз билан айтганда, сифатни бошқариш бу нафақат корхонани ташкилий ёки махсус фаолиятининг "тор жойлари" билан чегараланиш, балки бутун корхонани бошқариш ва унинг фаолиятининг барча кўринишларини қамраб олиш демакдир.

Почта алоқа хизмати сифат кўрсаткичларини аниқлаш учун қуйидаги усуллар қўлланилади:

тажрибавий (ўлчовчи) усул;

статистик (ҳисобга олувчи);

ҳисоблаш усул;

социологик усул.

Тажрибавий (ўлчовчи) усулда техник ўлчаш воситаси қўлланилади ёки тажриба асосида аниқ бир ҳусусиятга эга бўлган ҳодиса ёки объект аниқланади ва унинг сифати ҳисобланади.

Статистик (ҳисобга олиш) усул аниқ бир ҳодисалар ёки харажатлар сонини ҳисоблаш орқаси олинаётган ахборотни ишлатишга асосланган.

Ҳисоб усули ҳисоб кўрсаткичларининг миқдори бошқа усул орқали топилган маҳсулот параметрларининг миқдори бўйича ҳисобланади. Бунинг учун сифат кўрсаткичлари маҳсулот параметрлари билан назарий ёки тажрибавий боғлиқликка эга бўлиши лозим.

Социологик усул почта алоқа хизматлари ҳақида истеъмолчиларнинг ёки экспертларнинг фикрини билишга асосланган.

Юқорида келтирилган усуллар почта алоқа хизмати сифатини ҳар томонлама баҳолаш имконини беради. Бу эса почта алоқа корхонасини сифатли хизмат кўрсатишига ва даромадларининг ошишига асосий омил бўлади.

Почта алоқа хизматлари сифатини баҳолаш, аввало сифатнинг ҳақиқий даражасини аниқлаш учун, турли корхоналарнинг сифат кўрсаткичларини таққослаш учун, хизматларни рақобатбардошлигини аниқлаш учун қулланилади.

 

8.3.Почта алоқаси махсулот сифати нормативлари ва почта жўнатмаларини ўтиш назорат муддатлари.

 

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги 2001 йил 21 январдаги 29-сонли буйруги билан  почта алоқаси маҳсулоти сифати нормативлари ва почта жўнатмалари ўтиш назорат муддатлари тасдиқланган.

- ёзма хат-хабарларнинг ўтиш назорат муддатлари бажарилиши (%);

- почта жўнатмаларининг йўқолиши ва ўғирланиши (ҳолат);

- пул ўтказмалари ва нафақа суммалари камомади ва ўғирланиши (ҳолат);

- пул жўнатмалари бўйича чиқим миқдори (начет) (ҳолат);

- почта йўналишларда (магистрал, вилоятичи, туманичи) айирбошмаслик (необмен) (ҳолат).

Почта алмашинуви – почта алоқаси объектлари ўртасида транспорт воситади ёки почта алоқаси объекти ишчилари ва транспортнинг почтани қабул қилиш, топшириш жараёни.

Почта алмаштирилмаганлиги (айирбошмаслик) – почта алмашинувининг амалга ошмаганлик омили.

Ёзма хат-хабарларнинг ўтиш назорат муддатлари нормативи 95% деб белгиланган. Ёзма хат-хабарларнинг жунатувчидан адресат (олувчи)гача етиб бориш назорат муддатларининг бажарилиши (Кораколпогистон Республикаси, Тошкент шахри ва вилоят) марказлари уртасида 72 соат, вилоят марказидан туман марказлари ўртасила – 96 соат ва Тошкент шаҳри ичида 30 соат деб белгиланган.

Почта алоқаси маҳсулоти сифати

Почта алоқаси маҳсулоти сифати:

почта жўнатмаларининг ташиш, ишлов бериш ва топшириш тезлиги;

алоқа ўзлуқсизги;

почта жўнатмаларининг сақланиши;

почта қоидалари талабларининг бажарилиши;

почта алоқаси объектлари иши ўстидан шикоятлар йўқлиги билан тавсифланмоқда.

Назорат муддатлари – почта жўнатмалари қабул қилиш жойидаги почта алоқаси объектидан уларни топшириш жойидаги почта алоқаси объектигача жўнатиш учун, шунингдек уларга почта алоқаси объектларида ишлов бери шва етказиб бериш бўйича алоҳида белгиланган максимал вақт.

Почта жўнатмаларининг ишлов бериш ва ўтиш назорат муддатлари Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан тасдиқланади. Ҳар бир почта алоқаси объекти почта жўнатмалари ишлов бериш ва ўтиш жадвалларини ишлаб чиқади.

Почта маршрути – почта алоқаси объектлари ўртасида алоқа ходимлари кўзатувидаги почта транспорти қатновининг тасдиқланган йўналиши.

Магистрал почта йўналиши – Халқаро почтамтни почта алмашинув пунктлари, почта алоқаси айрим худудий ташкилотлари Билан ўзаро боғловчи почта йўналиши.

Вилоятичи почта йўналиши – вилоят почта алмашинув пунктини вилоят, туманлараро, туман, шаҳар почта алоқаси трмоқлари Билан боғловчи почта йўналиши.

Туманичи почта йўналиши – бир туманнинг почта алоқаси объектларини ўзаро бирлаштирувчи почта йўналиши.

Шаҳар почта йўналиши – бир шаҳарнинг почта алоқаси объектларини ўзаро бирлаштирувчи почта йўналиши.

Подъзд бўйлаб почта йўналиши – почта алоқаси объектини почта алмашинуви ўтказиладиган темир йўл станцияси, аэропорт Билан бирлаштирувчи почта йўналиши.

Хизмат нормативи – узатувчи давлатда узатиш ва уни мўлжаллаган мамлакатга етказиб бериш ўртасидаги муддат бўлиб, у фойдаланилаётган тармоқларнинг мавжуд имкониятларига асосланади.

 

8.4.Сифат корсаткичлари ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш усуллари.

Сифат кўрсаткичлари ва уларнинг бажарилиши назорат қилиш усуллари

Почта тармоғи иши сифатини баҳолаш хизмат кўрсатиш сифати  ва почта маҳсулоти сифати билан тавсифланмоқда.

Хизмат кўрсатиш сифати алоқа бўлимлари ва пунктлари пишиқлиги ва уларнинг фаолият вақти билан тавсифланмоқда. 

Почта алоқаси объектлари фаолият вақти аҳоли, корхона, ташкило ва муассасалар учун қўлайли ва талабларига бўйсуниши лозим.

Иш сифати назорати

Почта алоқаси объектларида иш сифати юқори даражасида таъминланиши учун иш сифати бузулиш ҳолатлари тартибли равишда таҳлил қилиниши лозим.

Почта алоқаси объектларида иш сифати назорати усуллари қўйидагилардан иборат:

ишлаб чиқариш ва эксплуатация назорати;

почта алоқаси объектларининг ўзаро назорати;

мижозлар орқали ўтказилаётган назорат;

хат-хабарларнинг назорат муддатларида ўтиши бажарилиши ўстидан назорат;

почта алоқаси объектлари фаолиятини ревизия  қилиш.

Ишлаб чиқариш назорати ходимлар почтани қабул қилиш, ишлов бери шва жўнатиш жараёнида томонидан  ўтказилмоқда. Назорат қилувчи шаҳс ишнинг олдинги этапида йўл қўйилган хато-камчиликларди аниқлайди.

Эксплуатация назорати алоқа бўлими бошлиқлари, уларнинг муовиналари, цех (участка) бошлиқлари, смена бошлиқлари, бригадир ва бошқа ходимлар томонидан бажарилади.  Ушбу назоратнинг асосий мақсади бу хато-камчиликларни почта алоқаси объектида қабул қилинган почта жўнатмалари жўнатишдан олдин аниклашдир.

Барча почта алоқаси объектларида ёзма хат-хабарлар ўз вақтида адресатларга етказиб берилиши ўстидан назоарт ўтказилиши лозим.

Назорат саволлари:

8.1. Почта алоқа хизматлари сифати.

8.2. Почта алоқаси хизматлари сифатини бошқариш чоралари ва

усуллари.

8.3. Почта алоқаси маҳсулот сифати нормативлари ва почта

йўнатмаларини ўтиш назорат муддатлари.

8.4. Сифат кўрсатгичлари ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш

усуллари.

 

9§  Почта алоқаси корхоналарида хизматлар сифати таҳлили.

 

Режа:

9.1. Хориж почта алоқаси корхоналарида сифат тизими.

9.2. Буюк Британия почта алоқаси корхоналарида сифат тизими.

9.3. ЖАР си почта алоқаси корхоналарида сифат тизими.

 

 

9.1. Хориж почта алоқаси корхоналарида сифат тизими.

 

Почта хизмати шунчалик кенг қулоч ёзмоқдаки, бугунги кунда нафақат коммуникация бозори, балки реклама ва транспорт бозорида ҳам почтанинг салмоқли улуши бор. Жаҳондаги барча миллий почта компаниялари электрон алоқа воситаларининг гуркираб ривожланишига ҳамоҳанг равишда анъанавий хизматлар билан ёнма-ён реклама ва транспорт  хизматларини ҳам жорий этишга интилишмоқда.

Кўриниб турибдики, янгиланишларда технологияларнинг самараси катта бўлди. Универсал почта хизматларининг ҳам аҳамияти асло камайгани йўқ. Европа комиссиясининг ушбу хизматларга бағишланган тадқиқотларида қатнашган истеъмолчиларнинг 74 фоизи почта алоқаси сифатига қониқарли баҳо беришди. Бу эса тадқиқотчилар рўйхатидан ўрин олган универсал хизматлар ичида энг яхши кўрсаткичдир. Европа мамлакатлари почта хизмати кўрсатувчи компаниялари эришилган натижалар билан қаноатланиб қолишаётгани йўқ. Ҳар бир мамлакатда мижозларни жалб этишнинг ўзига хос усулларидан фойдаланиляпти.

Германия. “Deutsche Post” AG 2001 йилдан буён асосан хусусий сектордаги  мижозларга хизмат кўрсатувчи инновацион почта шахобчаларини жорий этмоқда. Тўлиқ автоматлаштирилган бу станцияларда жўнатмалар  кечаю кундуз қабул қилинади ва жўнатилади. Гавжум темир йўл бекатлари ҳамда савдо марказлари ёнида бундай станцияларни кўплаб учратиш мумкин. Жўнатмаларнинг манзилга етказилганлиги тўғрисида мижозларнинг мобил телефонларига маълумот юборилади ёки электрон почта орқали хабар берилади. Ҳозир  Packstation  тоифасидаги шахобчалар сони 600дан ошди.

Швеция. 2001–2002 йилларда бу мамлакатда почта шахобчаларининг янги тармоғига асос солинди. Эски почта бўлимлари ёпилиб, супермаркет, дўкон ҳамда автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчаларида такомиллашган янги почта бўлимлари очилди. Уларнинг иш вақти ҳам анча чўзилиб, кечаю кундуз хизмат кўрсатиладиган бўлди. Аммо аввалига бу ўзгаришлар аҳолига унчалик ҳам маъқул келмади. Кейинчалик почта бўлимлари сони кўпайтирилди, уларнинг аксариятига ногиронлар ва қарияларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб,  махсус жиҳозлар ўрнатилди. Вақти келиб, швецияликлар почта хизматидаги янгиликлар аҳамиятига юқори баҳо бера бошлашди.

 

9.2.Буюк Британия почта алоқаси корхоналарида сифат тизими.

 

Буюк Британия. 2006 йилнинг 1 январига келиб, мамлакат почта бозорини либераллаштириш ишлари тўлиқ якунига етказилди. Аммо илгари монопол мавқега эга бўлган давлат почта компанияси — “Royal Mail” учун баъзи бир муаммолар ҳам пайдо бўлди. Масалан барча турдаги почта хизматлари муқобил, яъни рақобатчи почта операторлари томонидан ҳам йўлга қўйилди. Энг қизиғи шундаки, Қўшма қироллик почта бозорини назорат қилувчи “Postcomm” ташкилотининг қарорига биноан, мамлакатдаги барча почта бўлимларида мижозларга нафақат “Royal Mail”, балки бошқа почта компанияларининг ҳам хизмат ва маҳсулотлари тақдим этила бошланди. Буюк Британиядаги почта бўлимлари тармоғи анчайин ривожланганлиги боис аҳолига ҳам, янги почта операторларига ҳам қулай бўлди. Муқобил операторларга супермаркетлар ва автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчаларида почта масканлари очиш, ўз почта қутиларини ўрнатиб, уларга хизмат кўрсатиш учун имкониятлар берилди.

Почта алоқаси соҳасида соғлом рақобат муҳитининг шаклланганлиги, албатта, биринчи галда мижозлар манфаатига хизмат қилмоқда — айни пайтда Европада почта хизматлари учун тарифлар олдингига нисбатан бирмунча пасайганлигини, хизматлар сифати эса, аксинча, ошганлигини кузатиш мумкин. Шунга қарамасдан, юқорида мисол сифатида келтирилган мамлакатларнинг почта бозорида муқобил, яъни давлатга қарашли бўлмаган почта операторларининг  улуши ҳозир ҳам унчалик юқори эмас. Масалан, Испанияда бу кўрсаткич 7-11, Нидерландия ва Швецияда 5-7, Дания ва Германияда 3-5 фоизни ташкил этади. Бу ҳолатни давлатга қарашли бўлмаган почта компанияларининг универсал почта хизматларини эътибордан соқит қилган ҳолда экспресс-элтиш ва курерлик хизматлари, обуна нашрлари ва реклама жўнатмалари етказиш хизматларига асосий кучни сарфлаётганлари билан изоҳлаш мумкин.

2004 йили Европа почта операторларининг даромадлари умумий ҳисоблаганда 90 миллиард еврони ташкил этди. Бу ялпи ички маҳсулотнинг 0,9 фоизи демакдир. Европа Иттифоқи бўйлаб почта хизмати кўрсатишдан олинадиган даромадларнинг 60 фоизи хатларни элтиш хизмати ҳиссасига тўғри келади. Кейинги поғоналар эса жўнатмалар ва экспресс-элтиш хизматларига тегишлидир. Европа мамлакатлари почта тизимида жами 1,6 миллион ходим меҳнат қилади. Кўҳна қитъанинг 7 мамлакатида миллий почта операторлари аҳолини энг кўп иш ўрни билан таъминловчи ташкилот ҳисобланади.

 

9.3.ЖАР си почта алоқаси корхоналарида сифат тизими.

 

Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) нафақат қитъада, балки жаҳон миқёсида ҳам ўз ўрни-ю нуфузига эга бўлган давлатлардан бири саналади. Мамлакат ҳудуди  1221 минг квадрат километрга тенг. Аҳолиси 43 миллиондан ошади. Бу юртнинг ўзига хос табиатини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини таърифлашга тил ожиз. Чет эллик сармоядорларнинг доимий диққат-назарида бўлиб келган мислсиз ер ости қазилма бойликларини-ку, айтмаса ҳам бўлаверади. Асосий мавзудан четлашмаган ҳолда, ушбу мамлакат ҳаётида почта алоқасининг тутган ўрни, унинг тарихи, бугуни ҳамда жанубий африкалик алоқачилар олдида турган асосий вазифалар ҳақидаги ҳикоямизни давом эттирамиз.

1501 йили португал кемаси капитани Педро Д'Атаид Моссел кўрфазида тўхтаб, Атлантика океанида юз берган пўртана унинг учта кемасининг ҳалокатига сабаб бўлгани тўғрисида дарахт шохларига ёзиб қолдиради. Аслида XVI-XVII асрларда Португалиядан Хиндистонга бориб келувчи барча кемалар Жанубий Африканинг Атлантика ва Хинд уммони туташган Моссел кўрфазига чучук сув олиш учун кириб ўтарди. Табиийки, ўзи билмаган ҳолда Жанубий Африка почтаси асосчисига айланган Педро Д'Атаид ҳам буни назардан соқит қилмагани аниқ. Нима бўлганда ҳам юқоридаги воқеадан уч ой ўтиб, бошқа бир кема денгизчиси ўзига хос бу номага дуч келади ва... Хуллас, хат Португалияга олиб кетилади. Ўшандан кейинги ўтган қарийб икки аср мобайнида ўзга кема экипажлари ҳам тегишли манзилга етиб боришига умид қилиб, кўрфаз соҳилидаги тошларга нома битиб қолдирадиган бўлишди. “Жўнатувчи” - кеманинг номи, капитанининг исми ва мактуб битилган сана тошга ўйиб ёзилаверган.

Фақатгина 1792 йилга келиб, губернатор Жон Исаак Рениус Кейптаун қалъасидаги кичик бир хонада биринчи почта бўлимини жорий қилди. Хатлар эрталаб соат 9дан 10га қадар қабул қилинар ва келгуси куни эрталаб почта хизматчиси уларни манзил томон олиб кетарди.

Шундан сўнг, аниқроғи, ЖАР президенти Табо Мбеки Электрон коммуникация ва транзакциялар тўғрисидаги ҳужжат остига электрон имзо қўйган 2002 йилга қадар почта хизмати маълум даражада ривожланиш босқичларидан ўтди. Бу - электрон имзо қўйилиб, кучга кирган жаҳондаги илк расмий ҳужжат эди. Юқоридаги ҳужжатга мувофиқ, Жанубий Африка Республикаси почтаси ҳужжатларга электрон имзо қўйишга оид хизматлар кўрсатиш бўйича мамлакатнинг етакчи провайдерига айланди.

Жанубий Африка Республикаси почта компаниялари гуруҳи (“SAPO”)га 1991 йилнинг 1 октябрида асос солинган (бунга қадар ҳукумат почта идораси фаолият юритган). Компаниялар гуруҳи давлатга қарашли бўлиб, унинг айланма маблағлари 4 миллиард ранд (715 млн. АЈШ доллари)ни ташкил этади. ЖАР почтаси хат-хабарларни жўнатиш, логистика, жўнатмаларни якка тартибда элтиб бериш (тезкор суръатда, эшикдан эшиккача ва ҳоказо), шунингдек чакана савдолар ва молия хизматлари, жумладан, суғурта хизматлари кўрсатувчи мамлакатдаги етакчи компаниядир.

“SAPO” даромадининг 64 фоизи хатларни элтиб бериш хизматидан келади. Компания, шунингдек, хорижий мамлакатлардан келаётган ҳамда, аксинча, дунёнинг турли нуқталарига юборилаётган почта жўнатмаларини саралайди. Хатлар ва жўнатмалар мамлакатнинг 1,2 миллион квадрат километрга тенг ҳудуди бўйлаб етказиб берилади - бу Австрия, Белгия, Франция, Германия, Люксембург, Нидерландия ва Швейцария ҳудудларини қўшиб ҳисоблагандан каттадир. Кунига ҳар бири 50 тонналик етмишта контейнерда 8 миллиондан зиёд жўнатмалар 6,5 миллион манзилгоҳга етказилади. Почта юк машиналари бир йилда жами 19 миллион километр йўл босади, агар таққосланадиган бўлса, бу - Ойга 24 маротаба бориб келиш билан баробардир.

Бугунги кунда мамлакат почта хизматининг 2 мингта бўлими, 5,5 мингта хизмат кўрсатиш шахобчаси мавжуд, компания инфратузилмаси жиҳатидан ҳам мамлакатдаги энг йирик ташкилот саналади. ЖАР почта жўнатмаларининг 85 фоизи - бизнесга оид. Мамлакатнинг қашшоқ туманларида яшовчи оддий фуқаролар учун эса компания томонидан ўқув дастурлари ташкил этилган, бу ерда одамлар почта қандай хизматлар кўрсатиши ва улардан қандай фойдаланиш ҳақида барча маълумотларга эга бўлишади. Чунки бу одамларнинг аксарияти аввал почта бўлими бўсағасини ҳатлаб ҳам ўтишмаган. Кўпчилиги ўқиш ва ёзишни эндигина ўрганишган.

Фаолиятини янада кенгайтириш ҳамда бизнесни оптималлаштириш учун компанияга сармоя зарур эди. Шу мақсадда компания ўзининг бир нечта кўчмас мулкини сотувга қўйди. Масалан, мамлакат пойтахти Преториядаги бош почта идорасининг эски биноси сотилишидан тушган маблағ эвазига Кейптаун, Йоханнесбург ва Дурбанда саралаш марказлари қурилди.

Логистика фаолияти билан Жанубий Африка Республикаси почтасининг “Speed Services”, “XPS”, “РХ” ва “Docex” сингари шўъба компаниялари шуғулланади. Молиявий хизматлар эса ушбу фаолият йўналишидаги энг оммавий муассаса - “Postbank” (“SAPO”га тегишли яна бир шўъба компанияси) - томонидан кўрсатилади.

Мамлакатнинг чекка туманларида бошқа банклар бўлмаганлиги учун одамлар жамғармаларини “Postbank”ка қўйишади. Бу банк нафақат кенг тармоқланганлиги сабабли, балки “SAPO” юритаётган оқилона сиёсат натижасида ҳам энг ишончли ва истиқболли жамғарма банкига айланди.

Жанубий Африка Республика почтасининг яна бир бўлими - Хавфсизлик ва тафтиш хизмати бўлиб, 90-йилларнинг охирларида компанияда авж олган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш мақсадида ташкил этилган. Почта соҳасидаги жиноятчилик муаммоси, умуман олганда, мамлакат миқёсида қонунларга риоя қилмаслик ва жиноятчилик даражасининг ўсиши билан бевосита боғлиқдир. Тафтишлар натижасида аниқланган почта ўғриликларига қатъий чоралар қўлланилди ва юзлаб почта ходимлари айбдор деб топилиб, жазоланди. Айтиш керакки, вақтида кўрилган чоралар ўз натижасини берди ва мижозларда яна почта хизматига ишонч пайдо бўла бошлади.

Хавфсизлик ва тафтиш хизмати ўз самарадорлигини исботлади, ходимларни доимий ўрганиб бориш, кузатув тизимларининг яхшиланиши, шунингдек, почта жўнатмалари маршрутини кузатиш тизимларининг янгиланиши натижасида шундай муваффақиятларга эришдик, - дейди Жанубий Африка Республикаси почтаси ижрочи директори Маанда Маниатхе.

Жиноятчиликка қарши курашиш билан бир қаторда хавфсизлик чоралари ҳам кучайтирилди, жумладан, хавфсизлик хизмати томонидан бир нечта фаолият турларига асос солинди. Турли молиявий найрангларнинг олдини олиш мақсадида 1997 йили кредит карточкалари, чек дафтарчалари ва бошқа жўнатмаларни элтиб берувчи махсус бўлим фаолияти йўлга қўйилди. Масалан, Secure-mail бўлимида хатлар аввалига рўйхатга олинади, кейин то эгасининг қўлига етиб бориб, у имзосини чеккунига қадар доимий кузатувда бўлади. Бу сингари хатларнинг фақат 2 фоизи манзилининг нотўғри кўрсатилганлиги, почта кодларининг нотўғрилиги учун, бегона қўлларга тушмасин деган мақсадда эгаларига қайтариб жўнатилади. Бунга ойига 500 минг ранд (90 минг доллар) сарфланмоқда.

2004-2005 йилларда Жанубий Африка Республикаси почтаси ўз фаолияти мобайнидаги энг юқори даромадни қўлга киритди: 135 миллион ранд (24 миллион АҚШ доллари). Компания бўлимларига кўплаб факс ва нусха кўчириш аппаратлари ўрнатилди, Интернет хизматлари кўрсатила бошланди, канцелярия буюмлари ва матбуот нашрлари савдоси  амалга оширилиб, янги-янги мижозларни жалб этишга муваффақ бўлинди.2005 йили Жанубий Африка Республикаси почтасининг савдо амалиётлари 27 миллион ранд соф фойда келтирди. Аммо умумий зарар 74,7 миллион рандни ташкил этди. Шу боис хизматлар таннархини камайтириш компания олдида кўндаланг турган асосий муаммога айланди. Айни пайтда бизнес кўп тармоқли ривожлантирилаёттанлигига, мунтазам равишда янги почта бўлимларининг очилаётганлигига қарамасдан, иш ўринлари ҳам қисқартирилмоқда.

Жўнатмаларни темир йўл орқали ташишдан воз кечиш - хизматлар сифатини ошириш йўлидаги илк қадам бўлди. Бугунга келиб ички почта автомобилларда ва самолётларда ташилмоқда. Бироқ шунча саъй-ҳаракатларга қарамасдан, барибир хизматлар ўз таннархини қопламаяпти ва компания ҳукумат ёрдамига таянишга мажбур бўлмоқда.  2002-2003 йилларда давлат почта хизмати учун 1,2 миллиард ранд (215 миллион АЈШ доллари) миқдорида субсидия ажратди.  2006-2009 йилларда ҳам ЖАР почтасига жами 633 миллион ранд субсидия ёрдами бериш кўзда тутилган.

Мамлакатдаги бошқа почта операторларига таққосланганда, ЖАР почтасининг имкониятларини жуда юқори баҳолаш мумкин. Компания давлат маблағлари ҳисобига тобора кенгайиб бораётган йирик инфратузилмасидан ташқари, 2 килограммгача оғирликдаги почта жўнатмаларини элтиб бериш бўйича ягона ҳуқуққа эга. Айтиш керакки, бу монополиянинг амалиётга киритилиши кичик бизнесга берилган зарба бўлди: мамлакатдаги барча курерлик фирмалар, жумладан, гул, пицца, озиқ-овқат ва ҳоказо маҳсулотларни етказиб берувчи кичик корхоналар ёпилди.

Компанияга қўйилаётган талаблар ҳам ўз-ўзидан катта бўлмоқда. Масалан, компаниянинг универсал хизматлари нархи унча баланд бўлмаслиги, ирқи, жинси ва яшаш жойидан қатъи назар, мамлакатнинг барча фуқаролари учун қулай бўлиши шарт. Шунингдек, бир почта бўлими хизмат кўрсатадиган ҳудуд аҳолисининг сони 17400 нафардан ошмаслиги даркор.

Универсал хизматлар доирасидаги “почта қутилари ҳамма учун” лойиҳаси 1993 йилда йўлга қўйилган. Фуқаролар учун почта манзиллари” яратиш мақсадида чекка ўлкаларга бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юрувчи почта қутилари юборилмоқда.

Сифатни текшириш хизматининг 2005 йили ўтказган тадқиқотлари қўрсатишича, почта жўнатмаларининг 92 фоизи ўз вақтида етказиб берилаётган экан. Ҳолбуки, уч йил муқаддам бу борадаги кўрсаткич бор-йўғи 29 фоизни ташкил этарди.Бизнес равнақи бевосита ходимларнинг ўз ишига қай даражада ёндашишларига боғлиқ бўлганлиги боис, касаба уюшмаларининг талаблари доимо диққат-эътиборда туради.

«Ходимларимиз ҳафтада бир кун дам олишади, - дейди Жанубий Африка Республикаси почтаси раҳбари Макс Майсела, - якшанба куни иш жараёни тўлиқ тўхтайди, аммо почта жўнатмалари оқими бир зум бўлсада тинмайди. Бу эса ҳар ойда меҳнат самарадорлигининг 5 фоизга пасайишига сабаб бўляпти».Почта раҳбарияти касаба уюшмалари билан келишиб, олти кунлик иш ҳафтасини сақлаб қолган ҳолда, почта бўлимлари ва саралаш цехларининг якшанба куни ҳам ишлашини йўлга қўймоқчи.Айни пайтда мамлакатда почтанинг мувофиқлаштирувчи органини тузиш режалаштириляпти. Орган почта хизматлари учун лицензиялар бериши ҳамда тарифлар ўрнатиш билан шуғулланади.

Назорат саволлари:

9.1. Германияда мижозларга хизмат кўрсатувчи инновация почта

шахобчаларини жорий этилиши.

9.2. Швецияда почта алоқаси корхоналарида сифат тизими.

9.3. Буюк Британия почта алоқаси корхоналарида сифат тизими.

9.4. Жанубий Африка республикаси почта алоқаси корхоналарида сифат

тизими.

 

10§  Почта хизматларини сифат кўрсаткичларини баҳолаш

 

Режа:

10.1. Почта хизматларини сифат кўрсаткичларини баҳолаш.

 

 

10.1. Почта хизматларини сифат кўрсаткичларини баҳолаш

 

Корхонани бошқаришда олдинга қўйилган мақсадларга эришиш  ходимларга, ишлаб чиқариш воситаларига ва бошқа омилларга таъсир этиш усуллари ва шаклларни ишлатиш ёрдамида амалга оширилади. Ташқи муҳит бу корхона фаолият юритаёган муҳитдир. Бу муҳитга ижтимоий, иқтисодий, руҳий, ташкилий, сиёсий тизимлар киради. Ташқи муҳит корхона имкониятларига ҳамда уни бошқаришга сезиларли таъсир ўтказади.

Почта алоқа хизматлари сифатини бошқариш жараёни сифатни таъминлаш, уни тутиб туриш ва яхшилаш учун почта алоқа хизмати сифатига таъсир этишнинг барча мавжуд йўналишларини қамраб олади. Почта алоқа хизматлари сифатини бошқаришдан асосий мақсад корхона фаолиятини ташкил этишдаги "тор жойларни" аниқлаш, сифатнинг бузилиши сабабларини топиш, сифатнинг пасайиши сабабларини йўқотиш, корхонанинг бозордаги ҳолатини доимо яхшилашни таъминлаш ҳисобланади.

Почта алоқа хизматлари сифатини самарали бошқариш мезони почта алоқа хизматлари сифатининг қонуний меъёрларига, халқаро, миллий, соҳавий стандартларига ҳамда истеъмолчилар эҳтиёжига мос келиши керак.

Почта алоқа хизматлари сифатини бошқариш корхонага нафақат ўзгарувчан бозор шароитида хизматларни мослаштиришни таъминлаш, балки бозор шароитида тез ривожланиш ва истеъмолчиларнинг келгуси талабларини аниқловчи ишлаб чиқариш жараёнини яратишга имкон беради.

Почта алоқа хизматлари сифатини баҳолаш, аввало сифатнинг ҳақиқий даражасини аниқлаш учун, турли корхоналарнинг сифат кўрсаткичларини таққослаш учун, хизматларни рақобатбардошлигини аниқлаш учун қулланилади. Почта алоқа хизматлари сифатини баҳолаш истеъмол хусусиятлари орқали амалга оширилади.

Истеъмол ҳусусиятлари қуйидаги шаклларга эга:

Фойдаланиш имконияти борлиги;

Аниқлик;

Тўхтовсизлик:

Ўз вақтида амалга оширилиши:

Хавфсизлик.

Сифат даражасини аниқлаш кўрсаткичи қуйидаги формула орқали

аниқланади:

 

бу ерда:

  - алоҳида исътемол хусусиятлари сифати, %;  

 - сифат кўрсаткичларининг  ҳақиқий қиймати;  

 - сифат кўрсаткичларининг эталон қиймати.

Масалан. Хат хабарларини ўз вақтида ўтиш даражасини аниқланг. Жорий йилда 10000 дона  юборилган бўлса, ўз вақтида 9000 дона хат хабарлар етиб борди. Хатларнинг ўз вақтида ўтиш даражасини аниқлаш қуйидагича ҳисобланади.

К = (9000/10000)*100%= 90%.

Демак, ўз вақтида етказилган хатлар улуши 90 % ташкил этади.сифат курсаткичини бузилиши эса 10% ёки сифатсиз хизмат курсатиш 10 % демакдир.

Почта алоқаси корхоналарининг хизмат кўрсатиш турлари Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан белгилаб берилади. “Ўзбекистон почтаси ” ОАЖ  раҳбариятига хизмат турларини кенгайтириш эркинлиги берилган.

Назорат саволлари:

10.1. Почта хизматларини сифат кўрсатгичларини баҳолаш.

10.2. Истеъмол хусусиятлари шакллари.

10.3.Сифат даражасини аниқлаш.

 

11§  «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ почта алоқаси объектларида курсатилаётган хизматларининг таҳлили

 

Режа:

11.1. «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ почта алоқаси объектларида

курсатилаётган хизматларини сифатини оширишга йулланган

чоралари.

11.2. Почта алоқаси тармоқларида хизматларнинг янги турларини

жорий этиш.

11.3.”Ўзбекистон почтаси” ОАЖнинг чора-тарбирлар режаси.

 

11.1 «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ почта алоқаси объектларида курсатилаётган хизматларини сифатини оширишга йулланган чоралари.

 

Почта алоқаси корхоналари томонидан универсал хизматлар билан бир қаторда қуйидаги ноанъанавий хизмат турлари кўрсатилмоқда:

электр энергия, газ, иссиқ ва совуқ сув, коммунал хизматлар тўлови, телефон алоқаси тўлови, паспорт тўлови, ДАН жарималари тўловини қабул қилиш, даврий нашрларни етказиб бериш, курьерлик хизмати, реклама хизмати, интернет, электрон почта хизмати, нусха кўпайтириш, факс хизмати, интернет ва телефон карточкалари, суғурта полислар, лоторея билетлар ва товарларни сотиш хизматини кўрсатиш йўлга қўйилган

почта алоқаси корхоналари томонидан ташкил этилган «Интернет-кафе»ларда Интернет, электрон почта, электрон хабарларни қоғозга чоп этиш, маълумотларни CD дискларга ёзиш, компьютер хизматлари, компьютер ўйинлари, CD дисклар ва CD дискларда лицензияли фильмларни сотиш ва бошқа хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилган.                  

«COSCOM», «БЎСТОН» қўшма корхоналари, «UzNET», ТШТТ, ТошТТС, Шарқ телеком,  корхоналарининг интернет ва телефон карточкаларини сотиш йўлга қўйилган.

- «МТС», «Билайн» ва «PerfectumMobile» (Тошкент шаҳрида) уяли алоқа компаниялари томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловларини қабул қилиш бўйича ҳамкорликда иш олиб бориш юзасидан шартнома имзоланди. Ҳозирги кунда барча вилоят марказларида жойлашган йирик почта алоқа бўлимларида ушбу хизмат турини кўрсатиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

- курьерлик хизматини кенгайтириш мақсадида мижозларга ҳисоб варақалари ва бошқа турли хил эслатма хатларни етказиб бериш учун «МТС-Уздунробита», «COSCOM» ҚК, «UNITEL» МЧЖ, ТШТТ, жойлардаги ҳокимиятлар, адлия бошқармалари, хўжалик судлари, солиқ инспекцияси, вилоят банклари ҳамда бошқа корхона ва ташкилотлар билан шартномалар тузилган. 

2.4 жадвал

 

«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ янги хизматлари

 

Хизматлар номи

Марказий почтамт

Вилоят ПБ

Туман ПБ

Шаҳар ва қишлоқ ПБ

Объектлар сони

1

14

189

2487

Почта хизматлари

 

 

 

 

Электрон почта

+

+

+

+

Гибрид почта

+

+

+

+

Internet орқали жўнатмалар ўтишини назорат қилиш

+

+

+

-

Телефон орқали жўнатмалар ўтишини назорат қилиш

+

+

+

+

Почта орқали товарларни жўнатиш

+

+

+

+

Электрон обуна

+

 

 

 

Электрон почта маркаси

+

+

+

+

Маълумот тизими

 

 

 

 

Овозли маълумот тизими

+

+

-

-

Корпоратив тармоқ хизматлари

 

 

 

 

Идора ичи иловаларни қўллаб-қувватлаш

+

+

+

+

Идора ичи овозли алоқа

+

+

+

-

Интерактив хизматлар

 

 

 

 

Аҳоли учун сўзлашув пункти

+

+

+

-

Факсимиль алоқаси

+

+

+

-

Телетайп

+

+

+

-

Молиявий хизматлар

 

 

 

 

Пенсиялар ва бошқа давлат тўловларини етказиб бериш тизими

+

+

+

+

Коммунал тўловларни қабул қилиш

+

+

+

+

Электрон пул ўтказмаси

+

+

+

+

Оператор хизматлари

 

 

 

 

Internet кафе

+

+

+

-

Четдаги ташкилотларга АКТ янги турдаги хизматларини кўрсатиш

+

+

-

-

 

Қулай бўлган нарх сифат нисбатига эга почта хизматларидан фойдаланишни рагбатлантиришга йуналтирилган муқобил таклиф бўлиши керак.

Почта алоқаси корхоналарида янги хизмат турлари комплексини жорий этилиши:

- «Ўзбектелеком» АК ва «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ ўртасида имзоланган қўшма тадбирлар режасига асосан биллинг тизимига уланган почта алоқаси бўлимлари сони 147тага етди. Ҳозирги кунда барча вилоят марказларида жойлашган йирик почта алоқа бўлимларини «Ўзбектелеком» АК филиаллари биллинг тизимига улаш бўйича ишлар олиб борилмоқда;

- пластик карточкалардан фойдаланган холда молиявий туловлар буйича операцияларни амалга оширишда Жамият томонидан 122та пластик карточкалар оркали хизмат курсатиш терминаллари урнатилган. Хозирги кунда «Алокабанк» билан тузилган кушма тадбирлар режасига мувофик филиалларнинг туман-шахар почта алокаси тармокдарида хам пластик карточкалар оркали хизмат курсатиш терминалларини урнатиш буйича ишлар олиб борилмокда;

- электрон пул жунатмялари тизимини янада такомиллаштириш, истемолчиларга якинлаштириш максадида вилоятларда боскичма-боскич почта алокаси тармоклари уланиб хисобот даврида 7,0 млрд. сумлик, сони буйича 43 116 та электрон пул утжазмалари амалга оширилди ва 264,5 млн.сум даромад олинди. Электрон пул утказмалари тармогига уланган иш уринлари сони 2007 йилда 33 тани ташкил килган булса, 2008 йилда филиал ва туман почта алокаси тармокдаридаги сонини 216 тага етказилди (6,5 баробар);

- телекоммуникация хизмати операторлари «UzNET» филиали, «East Telecom» кушма корхонаси, EVO фирмаси билан хамкорликда почта алокаси объектларини ишончли ва сифатли маълумотлар узатиш воситалари билан таъминланди хамда Республикамизнинг барча туман марказларида мижозларга электрон пул утказмалари хизматларини курсатиш йулга куйилди;

- шунингдек, халкаро электрон пул утказмалари хизматини ташкил этиш максадида Бутунжахон почта иттифокининг (IPS Light) электрон пул утказмалари тизими оркали Украина давлати билан хизмат кўрсатишни йулга кўйиб, ундан 60,2 млн.сўм микдорида халкаро электрон пул утказмалари алмашуви амалга оширилди ва бу борадаги ишлар давом эттирилмокда.

Шу билан бирга Беларусия, Арманистон, Озарбайжон, Козогистон, Тожикистон, Россия почта маъмуриятлари билан келишув шартномалари имзоланди.

Россия давлати почта маъмурияти билан тест синовлари утказилиб, ушбу почта маъмурияти билан биргаликда электрон пул утказмалари алмашуви 2009 йилнинг феврал ойидан амалга киритилди.

 

11.2. Почта алоқаси тармоқларида хизматларнинг

янги турларини жорий этиш.

 

Почта алока тармокларида ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш максадида хозирги кунда 49 та Интернетдан жамоа булиб фойдаланиш пунктлари «Интернет кафе»лар фаолият курсатмокда. Шу билан бирга худудий филиалларда «Интернет кафе» ва электрон пул утказмалари хизматини ташкил килиш максадида 267 комплект компьютер ва куп функцияли ускуна (сканер-ксерокс-принтер) сотиб олинди хамда Жамиятда мавжуд комьютер техникалари сони 1 613 тага етказилди (2007 йилнинг шу даврида 1 346 тани ташкил килган).

Почта алокаси корхоналари томонидан ташкил этилган «Интернет-кафе»ларда Интернетга богланиш, электрон почта, компьютер хизматлари, компьютер уйинлари, хужжатларни сканерлаш, нусха кучириш (ксерокопия), ахборотларни босмадан чикариш, ахборотларни дискага ёзиш ва бошка хизматлар курсатиш йулга кўйилди.

Тошкент  шахри   ва  вилоят  марказларида  электрон   пул  утказмалари, Интернет, электрон почта, факс, ксерокопия, коммунал ва телефон туловларини йигиш, Интернет ва телефон карточкаларини сотиш хамда хужалик судлари, солик инспекцияси, вилоят банкларига курьерлик хизматини курсатиш йулга куйилди ва ушбу хизматлардан кушимча даромад олинмокда.

Накд пул тушумини купайтиришни жадаллаштириш ва тушган накд пул маблагларини биринчи навбатда пенсия ва нафака туловларини тулашга йуналтириш буйича почта алокаси корхоналари томонидан Мобил алока операторларининг («Уздуробита» (МТС), «Билайн», «PerfectumMobilek», «COSCOM», «Узбектелеком мобайл») 2 893,4 млн.сумлик тезкор-тулов карточкаларини хамда «БУСТОН» К,К, «UzNET», ТШТТ, ТошТТС, Шарк телеком, корхоналарининг интернет ва телефон карточкаларини сотиш йулга куйилди.

Ундан ташкари вилоят марказларида филиалларнинг ишлаб чикариш участкалари амалиёт залларида Мобил алока компаниялари алока марказларини ташкил этиш оркали тезкор тулов карточкаларини сотиш хамда абонентларни улаш хизматлари режалаштирилмокда.

Жамият томонидан «PAYNET» МЧЖ КК билан Мобил алока операторлари томонидан курсатилган хизматлар учун туловларини кабул килиш буйича хамкорликда иш олиб бориш юзасидан шартнома имзоланди. Хозирги кунда барча вилоят марказларида жойлашган йирик почта алока булимларида ушбу хизмат турини курсатиш буйича ишлар амалга оширилмокда.

Матбуот ва ахборот агентлиги, «Матбуот таркатувчи» АК билан хамкорликда китоб махсулотларини кенг китобхонларга етказиш, сотиш буйича «Китоблар - почта оркали» чора-тадбирлар дастури ишлаб чикилди.

«ART FLEX» МЧЖ, «АСР», Г.Гулом, «Узбекистон», «Укитувчи» нашриёт-матбаа ижодий уйлари ва «Матбуот таркатувчи» АК, «Шарк» АК билан хамкорликда китоб ва нашриёт-матбаа мухсулотларини комиссией услубда почта алокаси булимлари оркали сотишни кенг йулга куйилди ва 84,6 млн.су"млик китоблар сотилиб, кушимча равишда 14,7 млн.сум даромад олинди. Шу билан бирга китоб махсулотларини кенг китобхонларга етказиш, сотиш буйича 2009 йил обуна каталогига киритилди.

Узбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелдаги «Транспорт воситалари эгаларининг фукаролик жавобгарлигини мажбурий сугурта килиш тугрисида»ги Конуни кабул килиниши муносабати билан Жамият томонидан Республикам изда фаолият курсатаётган 14 та сугурта компанияларига сугурта полисларини сотиш буйича хамкорликда ишлаш юзасида тижорат таклифлари берилди, «ALFA-INVEST» ЕАЖ билан хамкорлик шартномаси имзоланди ва колган компаниялар томонидан такдим этилган таклифлар урганиб чикилмокда ва ушбу хизматдан кушимча даромад олиш кузда тутилмокда.

Жамият томонидан курсатилаётган почта алокаси хизматларини таргибот килиш максадида Узбекистон ва вилоят телерадиоканали оркали «Электрон пул утказмалари», «Халкаро тезкор почта», «Коммунал туловлари», хизматлари ва «Почта маркалар альбоми» сотуви тугрисида мунтазам равишда реклама роликлари эфирга узатилиб борилмокда. Тошкент метросининг 4 та (Чилонзор, Пахтакор, Буюк ипак йули Беруний) бекатида жойлашган маниторлар оркали ушбу реклама роликлари бериб борилди. Шунингдек, почта алокаси хизматларини таргибот килишда буклетлар ва 10 хил турдаги чунтак календарлари тайёрланиб истеъмолчиларга таркатилди, Республика ва махаллий матбуотларда Жамият фаолиятини ёритувчи 104 та маколалар ва рекламалар чоп этилди.

Шу билан бирга Жамиятнинг «DAMAS» (101 та), «OTAYOL» (4 та), «ISUZU» (2 та), «ГАЗЕЛ» (2 та) автотранспорт воситаларига почта алокасига тегишли махсус ажратиш белгисини (реклама) жойлаштириш буйича ишлар амалга оширилди.

 

11.3.”Ўзбекистон почтаси” ОАЖнинг чора-тадбирлар режаси.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги «Кишлок тараккиёти ва фаровонлиги йили» Давлат дастури тугрисидаги 1046-карори кабул килинди ва чора-тадбирлар режаси тасдикланди. Чора-тадбирлар режасига мувофик Кораузак, Кунгирот, Узун, Сариосиё, Денов, Кармана, Навбахор, Томди, Бустонлик, Октош, Каттакургон, Косон туманларида ва бошка туманларда 200 тадан ортик бориш кийин булган ва чекка ахоли пунктларини почта алокасининг анъанавий ва замонавий хизматлари билан камраб олган холда қишлок жойларда почта алокасининг 20 та кўчма булимини ташкил этиш» белгилаб утилган. Жамият томонидан қишлок жойларда почта алокасининг 20 та кучма булимини ташкил этиш учун 20 дона «DAMAS» русумли автомашиналар сотиб олинди. Автомашиналарга почта алокасига тегишли махсус ажратиш белгиси ва реклама жойлаштирилди, махсус жихозлар, тарози, автосигнализация, ут учириш мосламаси хамда тиббий ёрдам кутиси жойлаштирилди.

Кучма алока булимлари иш ва йуналиш жадваллари Жамият томонидан ишлаб чикилди ва махаллий хокимиятлар билан келишилди.

2009 йил 19 мартда автомашиналар филиалларга ишлаб чикариш жараёнида куллаш учун жунатилди.

Бугунги кунда Жамиятнинг филиалларида 1548 персонал копютерлар, 720 принтер, 86 факс, 356 модем ва бошқа ускуналари ишлатилмоқда. Почта алоқа тармоқларида ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш мақсадида ҳозирги кунда 49 та Интернетдан жамоа бўлиб фойдаланиш пунктлари «Интернет кафе»лар фаолият кўрсатмокда. «Тошкент почтамти» филиалида 100тадан ортиқ почта алоқаси бўлимлари  отделений почтовой связи подключены к биллинговой системе филиала «Тошкент шахар телефон тармоги  биллинг тизимига уланган.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2005 йил 19 майдаги «2010 йилгача почта алокаси шахобчаларини замонавийлаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш ва ривожлантириш дастури туўрисида»ги 128-сонли карорининг бажарилиши буйича куйидаги ишлар амалга оширилмокда:

Почта алокаси тармоклари ва булимларини почта жунатмаларининг хар хил турларини жунатишда аник тарификацияни таъминлаш максадида 2848 та электрон улчов воситалари (тарози) сотиб олинди ва жойларга етказилди.

Жамият таркибидаги филиалларнинг моддий техника базасини мустахкамлаш ва хизмат сифатини ошириш максадида: 134 та Дамас, 2 та «Хундай», 2 та «Матиз», 10 та «Нексия», 3 та «ГАЗ 3102», 2 та «Зил», 2 та «Узотайул», 2 та 1SUZU, 2 та «Газел» русумли автоуловлар билан биргаликда кишлок жойларда ахолига почта жунатмалари ва даврий нашрларни етказиб бериш  жараёнини  тезлаштириш  учун  2   550  та  велосипед  сотиб  олинди   ва жойларга етказилди.

Почта алокаси тармокларииинг амалиёт заллари ва алока булимлари учун зарур ахборот материаллари, конверт ва откритка хамда даврий нашрларнинг чакана савдосини ташкил этишда ахолига кулайлик яратиш максадида 500 дона (51,0 млн.сум) стендлар тайёрланди.

Махаллий хокимият идоралари ва бошка хужалик субъектлари балансида булган биноларни Жамият балансга олиш буйича инвентаризация ишлари амалга оширилди ва олиб борилаётган ишлар натижасида 2005-2008 йиллар давомида почта алока корхоналари томонидан 1961 та бино балансга олинди.

2009 йилда Жамиятнинг Инвестиция дастурини амалга ошириш максадида Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2005 Йил 19 майдаги 128-сон карори билан тасдикланган «2010 йилгача почта алокаси тармокларини замонавийлаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари асосида янги хизмат турларини жорий этиш ва ривожлантириш Дастури»ни бажарилиши буйича чора-тадбирлар Дастури ишлаб чикилди ва урнатилган тартибда Вазирлар Махкамасида тасдикланди.

Дастурнинг бажарилишини таъминлаш максадида «Почта алокаси тармогини замонавийлаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш ва ривожлантириш» лойихаси Жамият томонидан ишлаб чикилди ва келишиш учун Агентликга такдим этилди.

2009 йилда мазкур лойиханинг 1-боскичи (туманлар даражасигача булган почта алокаси объектларида технологик жараёнларни автоматлаштириш)ни амалга ошириш буйича Жамиятнинг уз маблаглари хисобидан 605,2 млн.сум ва АКТРЖ маблаглари хисобидан 750 млн.сум ажратилиши режалаштирилган.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги «Кишлок тараккиёти ва фаровонлиги йили» Давлат дастури тугрисидаги 1046-карори кабул килинди ва чора-тадбирлар режаси тасдикланди. Чора-тадбирлар режасига мувофик Кораузак, Кунгирот, Узун, Сариосиё, Денов, Кармана, Навбахор, Томди, Бустонлик, Октош, Каттакургон, Косон туманларида ва бошка туманларда 200 тадан ортик бориш кийин булган ва чекка ахоли пунктларини почта алокасининг анъанавий ва замонавий хизматлари билан камраб олган холда қишлок жойларда почта алокасининг 20 та кўчма булимини ташкил этиш» белгилаб утилган. Жамият томонидан кишлок жойларда почта алокасининг 20 та кучма булимини ташкил этиш учун 20 дона «DAMAS» русумли автомашиналар сотиб олинди. Автомашиналарга почта алокасига тегишли махсус ажратиш белгиси ва реклама жойлаштирилди, махсус жихозлар, тарози, автосигнализация, ут учириш мосламаси хамда тиббий ёрдам кутиси жойлаштирилди. Кўчма алока булимлари иш ва йуналиш жадваллари Жамият томонидан ишлаб чикилди ва махаллий хокимиятлар билан келишилди. 2009 йил 19 мартда автомашиналар филиалларга ишлаб чикариш жараёнида куллаш учун жунатилди.

Жахон иктисодиети ва дипломатия университетининг Бошкарув институтида малака ошириш уқув курсида 8 нафар ходим, Фукаролар мухофазаси институтининг малака ошириш базасида 82 нафар ходим хамда почта алокаси корхоналарида электрон пул жунатмалари ва бошка хизматларни ахолига курсатиш буйича ташкил этилган махсус укув машгулотларида 310 та, малака ошириш марказларида сохага тегишли булган йуналишлар буйича 291 та ходим малакасини оширди. Одесса Миллий алока академиясида 2 нафар ходимлар таҳсил олишмокда.

2008 йил 5-7 май кунлари Тошкент шахрида Бутунжахон почта иттифоки (БПИ) билан хамкорликда Россия, Украина, Козогистон, Кирғизистон, Тожикистон вакиллари иштирокида «Бутунжахон электрон тўловлар тизимини ривожлантириш» мавзусида халкаро семинар хамда 2008 йил 24 октябрда «Почта сохасида ахборот технологияларини куллаган холда молиявий хизмат турларини ташкиллаштириш ва ривожлантириш» мавзусида илмий-техник семинари утказилди.

Узбекистон Республикаси Президентининг «Ёшлар йили» Давлат дастури тугрисида»ги карори асосида «Узбекистон почтаси» очик акциядорлик жамиятининг чора-тадбирлар режасига мувофик 206,1 млн.сум маблаг сарфланди.

Жамият уз олдига бир катор асосий вазифаларни бажаришни максад килиб куйган, жумладан:

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2005 йил 19 майдаги «2010 йилгача почта алокаси  шохобчаларини замонавийлаштириш,  ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш дастури тугрисида»ги 128-сонли карорининг бажарилиши буйича ишларни охирига етказиш;

почта пул утказмаларини боскичма-боскич электрон пул утказмалари тизимига ўтказиш;

ТАТУнинг   ахборот   технологиялари   факультет и  талабаларини   укув амалиёти даврида почта корхоналарига жалб килиш;

почта   алока   корхоналарида   ахборот-коммуникация   технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш буйича олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш.

Жамиятнинг бошқарув аппарати ва филиалларида бир қатор амалий дастурлар ишлатиб келинмоқда,  булар:

рўйхатга олинувчи ҳалқаро кирувчи почта жўнатмаларини хисобга олиб назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими («EMS-FALCON» МЧЖ ва «Халқаро почтамт» филиалида);

«Почта жунатмаларини руйхатдан утказиш» автоматлаштирилган тизим («Халкаро почтамт» филиалида);

«Тошкент почтамти» филиалида 2000 йилдан бошлаб руйхатдан утказиладиган почта жўнатмаларини қабул қилиш, ишлов бериш ва жўнатиш  бўйича «Почтамита» автоматлаштирилган тизим жорий этилган. Бугунги кунда бу тизим республика бўйича фақат Тошкент шаҳри алоқа бўлимларида ишлатилмоқда.

Тезкор почта жўнатмалари тизими жорйи этилиши пул утказмаларини қабул қилиш пайтидан адресатга топширишгунга қадар технологик жараёнларини автоматлаштиришига имконият яратди.

Бу билан:

пул маблағлари адресатларга етказиб бериш жараёни 10 маротаба тезлаштирилди;

қабул қилинган ва туланган пул утказмаларини марказлашган ҳолда ишлов бериш учун бирлаштирилган ахборот база яратилган.

2008 йил натижалари бўйича «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ бўйича сифат курсаткичларини яхшилаш бўйича ишлар олиб борилмоқда, бунинг учун ҳар йил тегишли чоралар ишлаб чиқилиб, барча почта алоқаси объектларига бажариш учун етказилмоқда. Ёзма хат-хабарларни Тошкент шахри ва вилоят марказлари ўртасида утиш назорат муддатлари ҳар чоракда ҳудудий почта алоқаси ташкилотлари томонидан назорат қилинмоқда, масалан, тасдиқланган норматив – 95% бугунги барча жойларда бажарилмоқда. Бу курсаткични бажариш учун бугунги кунда республика бўйича иккита ҳудудлараро почта алмашув пунктлари ташкил этилган – бу қилинган ишлар почта жўнатмалари утишини тезлаштиришга шароит яратади.

Почта хизматлари сифатини таъминлаш, уни тутиб туриш ва яхшилаш учун почта хизматлари сифатига таъсир этишнинг барча мавжуд йўналишларини қамраб олиш талаб этилади. Почта хизматлари сифатини бошқаришдан асосий мақсад корхона фаолиятини ташкил этишдаги «тор жойларни» аниқлаш, сифатнинг бузилиш сабабларини топиш, сифатнинг пасайиш сабабларини йўқотиш, корхонанинг бозордаги ҳолатини доимо яхшилашни таъминлаш ҳисобланади.

Почта хизматлари сифатини самарали бошқариш меъзони бўлиб, почта хизматлари сифатининг қонуний меъёрларга, халқаро, миллий, соҳавий стандартларга ҳамда истеъмолчилар эҳтиёжига мос келиши ҳисобланади.

Почта хизматлари сифатини бошқариш ва таъминлашда корхона фаолиятида йўл қўйиладиган асосий камчиликлардан бири молиявий кўрсаткичларнинг сифат кўрсаткичларидан устун қўйилишидир. Бу ҳолат қуйидаги сабаблар орқали юзага келади:

Иерархик ёки вертикал таркибда назарда тутиладики, фаолият  натижаларининг энг асосий истеъмолчиси бевосита бошлиқ ҳисобланиб, у иерархиянинг юқори даражаси ҳисобланади. Молиявий кўрсаткичлар иерархиянинг юқори даражасидагилар учун муҳимроқ ҳисобланади. Корхона асосий эътиборни бизнес жараён эгаларининг талабини қондиришга қаратади.

Молиявий кўрсаткичларни аниқлаш учун маълумотлар йиғиш қўшимча куч талаб қилмайди. Қоидага биноан ҳисоб-китоб учун барча маълумотларни бухгалтерия ҳужжатларидан олиш мумкин бўлади.

Фаолиятнинг сифат кўрсаткичларидан фарқли равишда молиявий кўрсаткичлар миқдорий ифодага эга. Фаолиятнинг сифат кўрсаткичларида ўлчовлар маълум бир қийинчиликлар билан боғлиқ.

Молиявий кўрсаткичлар аҳамиятининг юқорилигига қарамасдан, фақат ушбу кўрсаткичлар асосида корхона фаолиятини баҳолаш бир қатор камчиликларни келтириб чиқаради:

«Ўлчаб бўлмайдиган нарсани бошқариб бўлмайди». Ушбу қоидага асосланган менежмент қиймат ифодасидаги, қисман эса миқдорий ифодага эга бўлмаган фаолиятнинг кўпгина зарурий критериялари(истеъмолчилар қониқиши, корхонанинг инновацион потенциали, ходимлар жалб қилинганлиги)ни йўқотиши мумкин;

Молиявий кўрсаткичлар ёрдамида қуйи босқич жараёнлар тўплами деб қараладиган корхонанинг умумий фаолиятини ёки юқори босқич бизнес жараёнларини баҳолаш мумкин. +уйи босқич жараёнларда молиявий ташкил этувчиларни ажратиш қийин, баъзи ҳолларда эса умуман мумкин эмас (Бошқарув ва ёрдамчи жараёнларни таҳлил қилган ҳолда харажатларни ажратиш мумкин, лекин бевосита ушбу жараёнларнинг корхона фойдасига қўшадиган ҳиссасини ҳисоблаш жуда мушкул);

Молиявий кўрсаткичларга асосланган мониторинг баъзи бир харажатлар (ходимларни ўқитиш харажатлари ва шунга ўхшаш) билан боғлиқ бўлган такомиллаштириш чора-тадбирларига зид муносабатда бўлади. Бундай чора-тадбирлар операцион характерга (номувофиқликларнинг қисқариши, цикл давомийлигининг қисқариши, кадрлар қўнимсизлигининг пасайиши) эга. Бироқ уларни молиявий атамалар билан баҳолаш қийин, шунга кўра манфаатдорлик ҳам кейинга сурилади. Агар корхона бошқаруви фақат молиявий кўрсаткичларгагина эътибор қаратса, бу ресурсларни тақсимлашда сезиларли даражада муаммо туғдиради;

Фақат молиявий кўрсаткичларгагина асосланган бошқарув содир бўлиб улгурган ҳодисалар (таҳлил давридаги фойда ёки зарар)ни қайд қилади. Вазият (ҳолат) анча кечиктирилиб баҳоланади, бу пайтда унга таъсир қилишнинг имконияти бўлмайди.

Почта хизматларини сифатли бошқариш қорхонага  нафақат ўзгарувчан бозор шароитида хизматларни мослаштиришни таъминлаш, балки бозор шароитида тез ривожланиш ва истеъмолчиларнинг келгуси талабларини аниқлаш имконини беради.

Назорат саволлари:

11.1. Почта алоқаси объектларида кўрсатилаётган хизматларни сифатини

оширишга йўлланган чоралар.

11.2. “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ янги хизматлари.

11.3. Почта алоқаси тармоқларида хизматларнинг янги турларини жорий

этиш.

11.4. “Ўзбекистон почтаси” ОАЖнинг ривожлантириш чора-тадбирлари

режаси.

 

12§  Чет элда почта хизмати сифати

 

Режа:

12.1. Чет элда почта хизмати сифати. Дания почтаси.

12.2. Эстония почтаси сифатини назорот қилиш тизими.

12.3. Латвия почтасида сифат ўлчовлари.

 

12.1. Чет элда почта хизмати сифати.Дания почтаси.

 

Чет елда почта ташкилотларининг маркетининг фаолиятида хизмат

кўрсатиш сифатини ошириш, мижозларнинг почта хизматидан қониқиши даражасини ошириш мухум ўрин тутади. Ушби секторга ўзаро ва давлат почтаси билан рақобатлашувчи муқобил хизматларнинг кириб келиши билан унинг ахамийати ошди. Хар бир корхона умуман почта сохасининг молиявий ахволи мижознинг уларнинг қайси бирини танлашга боғлиқ бўлиб қолди.

Почта хизмати сифати тушунчаси қатор олимлар тўпламини ўз ичига олди. Етказиб беришш тезлиги,назорат муддатларга риоя қилиши, сармояларнинг асралиши, тармоқнинг хавфсиз ва арзонлиги, хизмат кўрсатишнинг қулайлиги, мижознинг жўнатманинг қаердалиги тўғрисида хабардорлиги, қулай тарифлир, юкка етказилган зарар оптимал хажми, кенг хизматлар номенклатураси ва бошқалар ушбу омилларнинг асосийларидир. Почта бўлинмасидаги муҳит: замонавий интерьер, ахборотга еса бўлишининг содда ва қулайлиги, максимал автоматлаштирилганлиги, хушмуомила, исталган вазиятда ёрдам беришга тайор ходимлар буларнинг хаммаси мухим таркибий қисмлар хисобланади. Рақобатбардошлиги афзалликларга ега бўлиш учун почта ташкилотлари мижозлар истакларини   ўрганиш учун мунтазам маркетининг

тадқиқотларини ўтказиш керак.

Почта алоқаси сўнги пайтларда рўй берайотган ўзгаришлар, аньанавий хизматларга талабларнинг ўзгариши тобора ўсиб боройотган рақобат, мижозларнинг ассортименти ва почта хизмати сифатига талабининг ўсиб бориши мижозларни сақлаб қолиши ва улар сонини оширишини истаган барча почта корхоналаридан мижозлар талабларига жавоб берувчи хизматларни ривожлантиришни талаб қилади.

Шунинг учун барча почта маьмуриятлари хизматлар бозорида почта хизматининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича мунтазам чоралар кўриши зарур хисобланади. Почта фаолиятининг тижоратлашувчи шароитида почта ишини регламентлаштирувчи норматив базани такомиллаштириш шундай тадбирлардан бири хисобланади. Шу муносабат билан қатир ғарб мамлакатларининг почта хизмати номенклатураси ва сифатини характерловчи почта фаолиятида юритиладиган норматив хужжатларни кўриб чиқамиз.

Мсалан; Филандия почта хизматининг профессионал фаолияти "Почта хизматлари хақида" махсус далолатномаси билан бошқарилади. Шунинг учун почта хизматини кўрсатиш литцензияси исталган ташкилотга бериши мумкин, яьни почта уларга нисбатан монопол ҳуқуқа ега емас. Қонун фуқороларга мамлакатнинг барча худудларида, шу жумладан енг чека регионларда ҳам унверсал хизмат кўрсатишини таьминлайди.

Почта жўнатмаларининг конфиденциаллиги нуқтаи назаридан операторнинг ёпиқ жўнатмаларини очиш хуқуқи мавжуд бўлган холатларни белгиловчи бўлим мухим ахамият касб етади. Унда шунингдек почта оператордарининг жўнатмаларининг бутунлиги учун масулиятлари ва мижозга уларга етказилган зарар учун товон тўлаш бўйича мажбуриятлари белгилаб берилган.

Бошқарув хизматларини ривожлантириш шунингдек, мамлакат худудида асосий почта хизматларининг кўрсатилаётганини назорат қилинишини Филландиянинг транспорт ва алоқа вазирлиги амалга оширади. ТТТу вазирлик почта операторларининг ахоли хам регионларда тижорат жихатдан даромадсиз почта хизматларини тақдим етиши бўйича иш шароитларини белгилаб беради.

Далолатнома почта операторларига почта жўнатувчи ва қабул қилувчиларнинг адрес регистрини юритши, уларнинг илтимосига кўриш маркаларини тарқатиш хуқуқини беради.

Швеция почта хизматлари фаолияти хам "Почта хизмати хақида"ги далолатномага асосан амалга оширилади. Далолатнома барчага яшаш жойидан қатий назар жўнатмаларни етказиб берувчи, шунингдек пул жўнатмаларини умуммиллий хизматларни кўрсатиши имконини берувчи умуммиллий почта хизматига ега бўлиши заруриятини белгилаб беради.

Унда почта фаолияти, почта, хатлар, пакетлар каби тушунчаларга таьриф берилади. Почта фаолияти билан шуғулланиш хуқуқи махсус хукумат хизмати томонидан берулувчи рухсатнома асосида берилади. Бунда почта фаолияти ёзилмаларнинг ишочлилиги ва конфиденциаллиги талабаларнинг бажарилишини таьминлаганда амалга оширилиши керак.

Далолатномада етказиб берилмаган хатларга таьриф берилади, шунингдек уларни қайтариш ёки очиш шартлари ва тартиблари,тегишли хизматларда уларни сақлаш давомийлиги ва йўк қилиш тартиби хам берилади. Далолатноманинг махсус бўлими почтани етказиб беришни назорот қилиш масалаларига бағишланган. Почта фаолияти назоротини

амалга   оширувчи   оргинлар,   жумладан   фаолиятининг   тўхталишига   оид масалалар хам белгилаб берилган.

Британия қироллик почтаси (Ройал Маил) 1981 -йилда қабул қилинган "Телекоммуникациялар хақида"ги далолатномага биноан амалга оширилади ва 1969-йилда қабул қилинган ва амалда бўлган "Почта хизмати хақида"ги далолатниманинг асосий қоидаларни ўз ичига олади ва почтани телекоммуникациялардан алохида ва кўриб чиқади. Кўрсатилган хужжатлар асосида Ройал Маил оғирлиги 2кг гача ва бахоси 1 фунт стермингача бўлган почта жўнатмаларини етказиб бериш вазифасини бажаради. Бунда почта барча худудларда масофадан қатий назар бир хил нархда етказиб берилишига урғу берилади. "Телекоммуникациялар хақида"ги далолатнома Ройал Маил монополиясини бир оз чеклаб қўйди ва бошқа операторларга почта хизматининг айрим турлари билан шуғулланаш имконини беради. "Телекоммуникациялар хақида"ги далолатноманинг асосий қоидалари Финландия ва Швециянинг юқорида кўриб чиқилган тегишли хужжатларга мос келади.

Шундай қилиб, ғарб мамлакатларида почта фаолиятини регламентлаштирувчи кўпчилик меьёрий далолатномаларда почта ташкилотлари томонидан мижозларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини, шунингдек муайян хизматлар турига алохида эьтибор қаратилади. Почтани демонополизациялаш шароитида мамлакатнинг барча (шунингдек, узоқ ва ахолиси кам) худудларида универсал почта хизматларининг муайян комплексини таклиф етиш заруриятига алохида етибор қаратилади.

Францияда 1990-йил 2 июлда қабул қилинган "Почта фаолиятини ташкил етиш тўғрисида"ги қонун барча худудларда ва бир хил асосда почта хизматини кўрсатишини мажбурий қилиб кўйди. Франсиянинг почта хизмати (Ла Пост) ички ва халқаро хизматлардан ташқари оммавий почта хизматларини турли кўриниши ва шаклларда кўрсатишини таминлаш мажбуриятини хам олган. Ла Пост оғирлиги 1кгдан ошиқ бўлмаган хат ва пакетларни жўнатиш монополиясига ега.

Аксаримеьёрий хужжатларда мижозларга хизмат кўрсатиш сифатининг белгиланган асосий характеристикаларидан бири бу почта жўнатмаларини етказиб бериш муддатидир. Юқорида келтирилган нормативлардан ташқари Шветцария почтасида қўлланиладигон нормативларни келтириши мумкин. Бу мамлакатда барча почта А (приоритет) ва В(ноириоритет)га бўлинади. Оператцион деразаларнинг ёпилишига қадар (18°°-1830)бериладигон барча А жўнатмаларга нисбатан Д+1 (берилган кун+яна бир кун)хизмати қўлланилади. В почта жўнатмаларига нисбатан Д+2+3 ва Д+2+6 хизматлари қўлланилади.

Бразилияда жадвалда кўрсатилган нормативлар қўлланилади. Бунда хар бир худудий бирлик учун почтани узатишнинг енг сўнги муддати белгиланган худди шундай нормативлар бошқа қатор ғарб мамлакатларида хам учрайди. Қатор ғарб мамлакатларида почта фаолиятини регламентлаштирувчи асосий меьёрий хужжатларнинг тахлили ва уларнинг

Россияда  амал  қиладигон  почта  қоидалари  билан  таққосланиши уларнинг кўп жихатдан ўхшаш еканлигини кўрсатади.

Дания почтаси. Дания почтаси хозирги кўринишида 2002 йил масьулияти четланган жамият сифатида тузилган. У бизнес компанияларини бошчарадигон оддий далолатномалар асосида амал қилади. Бироқ бундан ташқари почта хизматларини хам кўрсатади. Хукумат Дания почтасини транспорт ва енергетика вазирлиги тасаруфига ўтказган ва бу вазирлик унга оОирлиги 50г гача бўлган корреспонденцияларни жўнатиш хуқуқини беради. Қолган ишларни унверсал почта хизмати бўйича Европа иттифоқи талабларига бўйсинади.

Дания почтаси тузилмаси етарлича муракаб. Унда тўртда корхона бор:курчерлик, екпрес почта ва посилкалар бўйича; халқаро почта бўйича; бизнес компаниялар бўйича; хусусий шахслар бўйича. Шунингдек ушбу йўналишларни қўллаб қувватловчи тўрта бўлиш (дистрибуция, икт, транспорт ва х.к) мавжуд. Яьни компания ичида иш тижорат асосида олиб боради.2005-йилда Дания почтаси юқори даражали даромадга ега бўлади. Ушбу йил компания учун хал қилувчи йил бўлган, чунки унинг акцияларининг 2,5%давлат томонидан сотилди,Ю уларнинг 2,2% ни Буюк Британияда жойлашган фонда сотиб олди, 2,5% ишчиларга махсус нархда (моддий рағбатлантириши сифатида) сотилди ва 1,5% менежемент бўйича дастурга ёрдам учун ажратилади. Бундан ташқари ўтган йилда СВС Сапитал Партнерс компанияси ва Дания почтаси Бельгия почтасининг 5%акциясини сотиб олишди.

2005-йил шунингдек, хатларни сартларга ажратиш марказларининг сони ётдан тўртгача қисқартилирди. 2005-йил учун даромад нисбатан стабил бўлди ва 11,5 млрд Дания кронасини (1 евро 7,5ДКК) ташкил етилди. Бу унчалик катта сумма емас, бироқ у кескин рақобат мухитида яхши фаолият хисобланади, Бизнес бўлимлар бўйича даромадлар тузилмасини кўриб чиқадигон бўлсак,мижозлар кирим бўйича асосий харакатлантирувчи куч саналади. Шунингдек курьерлик хизмати хам яхши ривожланмоқда.

Даний- бу жуда кичик бозор, шунинг учун замон талабига жавоб беришга ҳаракат қилиш керак, талабалар тез-тез ўрқлиб турмоқда. Пақобат жуда тез сурьатлар билан ошмоқда, айрим рақобатчиларнинг нафасини шундоқ орқамиздахис қилишимиз мумкин. Хаётдан орқада қолмасликка, хизматлар сифатини оширишга харакат қилишимиз керак. "Барча нарса сифат учун" дастурининг асосий компанентлари бизнес устунлиги моделига асосланган. Ушбу жараёонинг бориши ва уни бошқариш таҳлил қилинди, чунки жараёнлар тўгри бошқарилса яхши натижаларга еришиш мумкин. Компания фаолиятининг асосий омиллари ва ишлаб чиқариш жараёнларини кузатиш учун ходимлардан иш сифатини унинг даражасини ошириш учун нималар қилиш кераклиги тўғрисида сўраб ўтказиш керак.

Хар бир ходим бошлиқа тавсиф бериш мумкин ва бу билан ишлаб чиқариш циклинисақлаб қолиш мақсадида хамкасиблар фаолиятинибахолаш мумкин. Барча даражаларда гурухлардан фойдаланиш мумкин. Гурухлар 5-7,19 гача кишидан иборат бўлиши мумкин. Улар шилаб чиқаришда ўз фаолиятини бошқаридилар, кейин дам олиш кунларини белгилайдилар, касалик варақалари билан иш олиб борадилар ва бошқалар. Яьни иш хажмига қараб вақтларини тақсимлайдилар. Буусул яхши ривожланмоқда.

Хизматлар сифатини ўлчаш тизимига тўхталмоқчимиз- бу масалага барча почта маьмурийатларида катта қизиқиш билдирилади, чунки битта давлат мижози иккинчи давлатнинг хам мижози бўлиши мумкин. Мижозларни йўқотмаслик учун иккала давлатда хам хизмат кўрсатиши сифати юқори бўлиши керак. Шунингдек, хизматлар сифати мониторингини таминлаш ва харажатларни камайтириш, логистикани яхшилаш, янги технологияларни тадбиқ етиши, шунингдек сифатини ўлчаши зарур. Сифатнинг мустақил бахоланиши ва унинг мониторигини киритиш имконини берган тизим яратилади. Бир неча йиллардан кейин Шимолий мамлакатлар даражасида худди шундай тизимга тобора ўсиб бораётган ехтиёож тузилди. 1992-йилда олдин Шветсарияда ўтказилган ишга асосланиб НОРЕХ Шимолий тизими киритилди ва у хозир қўлланилаётган тизимнинг базаси хисобланади. Унда ички ва ташқи хизмат кўрсатиш сифатига катта етибор қаратилган.

Кейинчалик Европа иттифоқи даражасида худди шундай тизимга еҳтиёж тузилди. Яна Шимолий тизимга асосланган РЕИМС тизими киритилди. Энди биз Европада юқори даражали хизмат кўрсатишни таминлашимиз мумкин. Данияда 4та сортлаш маркази, 12та тақсимлаш зонаси мавжуд. Почта хар куни ишлайди, кўчаларда почта қутилари почта бўлимлари бор. Бир кунда 4,5млн хат ташланади.

Ҳар кунлик мониторининг учун хизмати сифатини аниқлаш имконини берувчи родиодарвозалардан фойдаланилади. Дания почтасига 150та шундай дарвозалар ва ЗОта сайёр стансиялар мавжуд. ИПС томондан киритилган УНЕХ мониторинг тизими хақида икки оғиз сўз. Бу тизим бизнинг ишимизда тобора катта ва мухим ахамият касб етмоқда. Шу тизим бўйича транзит вақти ва дастлабки ва сўнги манзил оралиғида муддат ўлчанади. Бу мониторинг жуда кенг тизими бўлиб, Европа директиваси талабаларига биноан киритилган. Бундан ташқари Атлантика орқали тизим хам амалда, яьни континентдан контентгача тизим. Бундай тизим АКД1 ва канада ўртасида амал қилади. Бу тизимга Австралия ва Жанубий Американинг айрим қисимлари киритилмоқда. Бу жараёнда Япония, Янги Зелландия хам тоборо фаол иштирок етмоқда.

Юқори сифат- ривожланаётган бозорда мавжуд бўлимининг гаровидир. Сифат тўғрисида еса мунтазам (ва нафақат бирор бир хатида еки дастур доирасида) шуғулланаўи керак. Агар бу борада доимо иш олиб борилса мижозлар хизматингизни яхши бахолашади.

 

12.2. Эстония почтаси сифатини назорат қилиш тизими.

 

Эстония почтаси УНЕХ Глобал мониторинг тизимига 2005-йилда кирган. Дастлаб мамлакат учун УНЕХ Лигхт тизими амал қилди, транспордерлар йўқ еди, ҳамма нарса қўлда бажарилар еди. Хозир Таллинда сортлаш марказида антена қурилмаси ўрнатилган хизмати учун эстония келаётган барча почта хақида ахборот хисобга олинади. 2006-йилга мустақил кечки 5га қадар келган халқаро хатларнинг 90,4%отказиб бериш кейинги кунда амалга оширилади. Бу интернетда қўриш мумкин бўлган маьлумот, УНЕХ тизимида иштирок етаётган мамлакатлар ўртасида почтанинг харакатланиши хақидаги мустақил малумотларда, бунда ,масалан;Филландиянинг қайсидир бурчагидан ёзилган хат қачон почта қутисига тушди, қачон Эстонияга жўнатилди, Таллинда қачон қабул қилинди, қачон рўйхатдан ўтказилди, қачон адрересатга етказилдиганлигини кузатиш мумкин. Аммо нега етказиб бериш фоизи 100%ни ташкил етмайди. Эстоний унча катта бўлмаган мамлакат бўлса хам у ерда хар кунлик транспорт юрмайдигон. Етказиб бериш хафтада олти мартадан кам бўлган жойлар бор.

Эстония жуда кичик мамлакат ахолиси атиги 1,4млн кишидан иборат.бу ерда 15та район бўлиб улар уездлар деб аталади, почта тизимида еса 5 регионлар бўлинмалар уларни бошқаради. Бу битта регионал 5та кичик регионалкириши мумкиндегани. Таллинда почта асосан бир кечада сортларга ажратилади. Қечқурун район марказларида хамма почта йиғиладива Таллинга олиб кетилади, у ерда улар сортларга ажратилиб ертасига орқага қайтарилади. Биратола Таллинга кечки Згача келган халқаро почта хам жўнатилади. Кечқурун регионлардан йиғилган барча халқаро корреспонденденция кечаси сортларга ажратилиб, ерталаб соат 6.15да

Биринчи самалёт билан жўнатилади. У ерга транзит почта кам жўнатилади. Агар хатлар бўйича кўрсаткич 90%дан анча ёмон бўлса, бунга транзи самалётлар билан боғлиқ муомилалар сабабчи. Хамма нарса транспортга боғлиқ.

Бир ярим йил олдин жараёнлар харитаси ишлаб чиқилди. Асосий жараён мижозларга савдо орқали хизмат кўрсатиш. Савдо мувафақиятли бўлиши учун жавоб беради: бу йиғиш сортларга ажратиш ва етказиб бериш. Бу жараёонлар юқори даражада бўлса савдо хам зўр бўлади. Қолган барча жараёнлар: молиявий, маьмурий, тижорий, ИТ-ривожланиш, стратегия буларнинг барчаси ёрдамчи жараёнлар деб аталади. Сифатни назорот қилиш хам ёрдамчи жараён сифатида шунга етилади, чунки бизнинг вазифамиз асосий жараён, яьни эксилуатацияни мунтазам текширишдан иборат. Қаерда қандай муомилалар борлиги тўғрисида газетада ёзишса рағбарият ҳайрон қолмаслиги учун унга натижалар мунтазам етказиб турилади. Натижаларни тахлил қилиш хам бизнинг вазифамизга киради. Эстония почтасида сифат комитети мавжуд бўлиб унга барча жараёнларнинг рағбарларини киради. Хар ойда сифат бўйича

йиғилиш ўтказилади ва унда осон ва тез ечилиши мумкин бўлмаган муомолар мухокама қилишади. Шу ва шу каби жиддий муомилалар ташкилот рағбарияти билан хал қилишади.

Бир ярим йил олдин Эстония почтасида сифат назороти бўйича бўлим очилди. Унда фақат уч киши ишлайди. Эстония кичик давлат бўлгани билан жойларда регионлардан чиқадигон барча нарсаларни текширадигон ходимлар хам ишлашади. Улар почта алмашиш пуниктлари учун жавобгардирлар. Региондан бирир бир хат маркасиз чиқарилиши, унинг оғирлиги нотўғри ўлчанган бўлиши ёки манзил нотўри кўрсатаман бўлмаслиги учун харакат қиладилар. Бу ишлар сортларда ажратиш бгцлимида хам амалга оширилади, лекин бунга жуда кам вақт ажиратилади, почтани еса ўз вақтида етказиш керак. Текшириш регионал марказда хам давом етирилади, кейин Таллиндаги сортларга ажратиш марказида хам текширилади. Бу Эстония почтасидаги сифат назоротининг уч босқичли тизимидир,

Бош офиснинг сифат бўлиши фуниксиясига халқаро ва ички текширишларни ташкил етиш, почта жўнатмалари учун кўзда тутилган сифат стандартларини назорот қилиш жараёнлар рағбарларига таклифларни киритиш каби вазифалар киради. Эстония почтасида сифат назоротини текшириш режаси хам ишлаб чиқилган. УНЕХ тизими туфайли биз қандай ишлаётганлигимизни кузатиб боришимиз мумкин. Бизга бу жадваллар жуда ёқади, улар тахлил қилиш хам мумкин. Бироқ почтальонлар ва сортловчилар қаерда қандай хатога йўл қўйганликларини билмас еканлар хеч нарса ўзгармайди. Шунинг учун ўтган йилнинг октябридан бошлаб сифат бўлими ишчилари жойлардаги мажлисларда иштирок ета бошлайди.

Давлат ичидаги оддий хатларнинг ўтишини назорот қилиш 200та тест саволларини тарқатиш йўли билан амалга оширилади. Бу сўров натижалари интернетда эьлан қилинади. Натижалар регионларга ва жараён рағбарларига тақдим етилади. Хар бир кечикан жараён учун хатога йўл қўйган хадим

беради. Амаллар "почта қутиларини ўз вақтида бўшатиш ва тестли хатларни жўнатиш бўйича йўриқнома"га биноан бажарилади. Шикоят тушган ва олдинги текширишларда муомилалар аниқланган почта қутилари ва етказиб бериш жойлари қўшимча тарзда текширилади. Юқорида айтиб ўтилганидек халқаро оддий хатлар УНЕХ тизимида ЕС № 97/67/ЕУ дириктиваларидан келиб чиқиб доимий диагностика тестлашдан ўтказилади. Хар ойлик натижалар корхона бошқармасига тақдим етилади. 2006-йил учун натижалар хам иқтисодиёт ва коммуникатциялар вазирлигига, алоқа депортаментига, кенгаш аьзоларига тақдим етилган, прессрелимизда нашр етирилган. Жорий ахборот региондаги жараён рағбарига ёки сортлаш марказига зудлик билан етказилади.

Оддий хатларни йиғиш назороти "почта қўйилмаларини ўз вақтида бўшатиш ва тестли хатларни жўнатиш бўйича йўриқнома"га биноан ўтказилади. Бундан ташқари Таллиндаги почта қутиларига ўрнатилган датчикларнинг электрон тизими воситасида қутиларни бўшатиш вақти рўйхатдан ўтказилади. Почта жўнатмалари хақида шикоятлар уларни кўриб чиқиш тартиби, статистикани тузиш АО Еести Пост рағбарияти қарори билан тасдиқланган йўриқнома билан юритилади. Иўриқнома Европа стандартининг асосий қоидаларига асосланган.

Буйуртма ва қимматли хатлар бандеролларини ўз ичига олувчи рўйхатга олинадиган жўнатмаларни қандай текширишимиз хақида бироз тўхталамиз. Эстония почтасида ЕЛС хизмати мавжуд- бу жўнатмалар ешиқдан олиб ешиккача етказилади. Биз бу хизматни Эстониянинг бугун худудида амалга оширамиз:20 кг гача посилкалар, бООкг гача бўлган поддонлар, махсус конвертларга солинган хатлар ертасига етказилади. Етказиб беришнинг уч хил вазифаси бор: ерталаб соат 10 гача, соат 14°° да ва кечкурун 21°°да.

Ҳозир кун мамлакатларда оддий посилкаларни етказиб бериш хақидаги масала мавжуд. Бугун ЕЛС хизмати бўйича Эстония бир кунда 6 минг кредит уйга ёки офисга етказиб берилади. Хизматлар йўлга қўйилганда бундай хажмдаги ишлар бажарилмаслиги уларни оддий машиналарда ташиш мумкин еди. Хозирги кунда ЕЛС жўнатмаларини етказиб бериш учун алохида тармоқ мавжуд, улар билан биргаликда оддий ички ёки халқаро почта посилкалари хам етказиб берилади. Жўнатмаларни пиёда ёки велисопедларда тарқатувчи оддий почталвонлар бу ишни амалга оширилмайдилар. Бугунги кунда хизмат ривожланиб "ешикдан ешиккача" хизмати бўйича жўнатмалар чекка қишлоқларгача етказиб берилмоқда. Бу еса шуни англатадики, қишлоқларда жўнатмаларни мотоциклларда етказиб беришни йўлга қўйиб, сифат стандартларини бажаришга еришишимиз керак.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкунки сифатни таьминлаш учун қуйидаги асосий жихатларга еьтибор бериш керак:

-    ишчиларнинг     мухимлигини     таминлаш     рақобатбардош     маош     ва рағбатлантириш      тизими,      яьни      маошнинг      иш      натижаларига боғлиқлигини таьминлаш зарур;

-    ишчиларни   ўқитиш   тизими.    Хар   бир   ходим    йил   давомида   хеч бўлмаганда  бир   марта  ўқиши  керак  (Эстония  бу  кўрсаткич  70 %ни ташкил етади)

-    хизматлар   ва   жараёнларни   тавсифлаш.   Барча   хужжатлар   ва   тезкор ўзгаришларга  ега  бўлиш  осон  бўлиши  керак.   (масалан,   Эстонияда  -интернет орқали)

-    сифатни     назорот     қилиш     давомида     аниқланган     камчиликларни бартараф қилиш бўйича қарорлар қабул қилишни тезлаштириш.

 

12.3. Латвия почтасида сифат ўлчовлари.

 

"Латвия пасте" ДАЖ бутун Латвия худудига хизмат кўрсатади бироқ хизматнинг айрим турлари бўйича катт-кичик компаниялар билан рақобатлашишга тўғри келётган бозор либерализацияси 2009-йилда қатор ўзгаришларга йўл очади. Шулардан бири сифатни бошқариш бўйича бўлимнинг ташкил етиши бўлади.

Сифатни яхшилаш бўйича мақсадли фаолият корхона ишининг муомоли сохаларини самарали аниқлаш, истеьмолчилар еьтиборини тортиш ва давлат. Халқаро мажбуриятлар бўйича норматив ва талабаларни бажариш имконини беради.

Латвия пасте корреспонденцияси оддий (в синф) ва приорите (А синф)га бўлинади. Бу иккала котегория учун сифат нормативлари почта бўйича Европа иттифоқи Директиваси, бутун жахон почта конвенцияси, Латвия Республикаси вазирлар махкамаси қоидалари ва иккитарафлама ва кўп томонлик операторлараро келишувлар билан ўрнатилган. Европа иттифоқи Директивалари почта жўнатмаларини жўнатувчидан адресатгача харакати давомийлиги омилларини белгилайди. Бу етказиб беришнинг тўлиқ кечган йўлидир. Халқаро хисоб-китоблар бўйича муайян шартномаларда сифатнинг босқичли талаблари хаьшда сгцз юритилади.

Латвия пасте учун босқичлар бўйича ўлчовларнинг қандай турлари мавжуд?

1-расмда Латвия почтасининг ва чет ел почта хизматининг масьулият зонаси схема тарзида берилган. Бунда қандай мезонлар ва нормативлар мавжуд?

Д+5=97% ва Д+3=85%- чиқувчи ва кирувчи йўналишларда корреспонденсияни жўнатувчидан адресатгача ўтиш нормативи, Ушбу мажбурият Европа иттифоқи Дирактиваси билан ўрнатилган. Учиничи норматив Д+2-85% жўнатувчидан адресатгача- бу Валтик - Нордик директиваси. Шимолий мамлакатлар ўзаро обрўлироқ меьёрларни ўрнитишда худди шу директивага Д+1=85% мезон тўғри келади. К+1^85% (2007-йилдан- 86%)адресат мамлакатнинг бош сортлаш марказидан кирувчи йўналишда адресатнинг ўзигача. Ушбу мажбурият РЕИМС Еаст битимига, шунингдек халқаро хисоблар бўйича икки томонлама ва кўп томонлама келувчиларга тўғри келади.

Дл+7=97% жўнатувчилар адресатгача ушбу норматив давлат ичида Латвия Республикаси Вазирлар махкамаси томонидан ўрнатилган. Латвия почтаси битта сортлаш маркази мавжуд бўлиб, унда 200 та ходим ишлайди. Бу ердан почта район сортлаш бўлимларига (26) юборилади ва у ерда 250 киши ишлайди. Кейин почта бўлимларига келиб тушади (1 минг бирлик, 1500 ишчи) бундан ташқари 3 минг почтальон 90 минг абонентлик қутисини етказиб бериш хизматини кўрсатади, орқага қайтаётганда еса 2,2 почта қутисини бўшатиб кетадилар. Шу жараёнларнинг барчаси автотранспорт (400та) ёрдамида бажарилади.

Давлат йўналишларида сифат текширувчи хусусий воситалари ёрдамида амалга оширилади. Бу нарса билан ички ревизион бўлим тугалланади. Бундан ташқари назорот хатлари жўнатилади. 45 тадан хат хар бир район учун, 25та бошқа бошқа районлардан ва 20 ройон ичида жами бир кварталда 1200та хат. Хар бир район бўйича ўутиларини бўшатиш ва почтани етказиб бериш алохида кузатилади. Қутини бўшатиш бу жўнатиш вақти бўлиб, уни иштирокчи пакалист жўнатшвчи почта бўшимаси штемпели билан бошваради. Етказиб бериш- бу қабул қилувчи почта бўлимининг истемоли ва етказиб бериш вақти.

Латвия почта халқаро почтасининг сифат ўлчовини УНЕХ тизимида олади. Сифатнинг халқаро ўлчашлари ўтказиш зарурияти ва мажбурияти Европа иттифоқининг тегишли директивалари талабларидан келиб чиққан. Ушбу директивалар сифат меьёрларини белгилашади, сифат бўйича кўрсаткичларнинг халқаро хисоблар бўйича тўловлар даражасига таьсири тамоиллари заруриятини таьқидлайди ва СЕН 13 850 стандартига мос келувчи сифат кўрсаткичлари ўлчаш бўйича литодиканинг асосий мешеясини белгилайди. Улчашларни ўтказиш жараёни УНЕХ халқаро тизимида иштирок етиш билан биргаликда олиб борилади.

2-расмда Латвия пасте биргаликда сифат ўлчашлари олиб борадигон давлатлар ва ўзаро хисоб-китобли шартнома шакллари (РЕИМС, РЕИМС Еаст, УРУ ИС-ИС, иккиёқлама шартномалар) кўрсатилган. Бу хамма давлатлар кўрсатилмаган , лекин бу нега айнан УНЕХ тизимини танлаганимизни акс еттиради.

Латвия почтаси УНЕХ тизимига 2 йилдан буён иштирок етади. Тизим халқаро почта кориорацияси томондан ишлаб чиқилган ва бошқарилади, у халқаро почта жўнатмаларини улар почта тармоғига келиб тушгандан бошқа давлатдаги адресатгача етказиб беришга ишлар сифати мониторингини таьминлайди. Тизим ЕССЕН 13 850 методикаси бўйича нормативлар тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва қатий талабларни ўрнатади ва халқаро бизнесда РЕИМС гурухига аьзо бўлиши йўли билан.

 

 

 

 

Назорат саволлари:

 

12.1. Чет элда почта хизмати сифати. Дания почтаси.

12.2. Эстония почтаси сифатини назорат қилиш тизими.

12.3. Латвия почтасида сифат ўлчовлари.

 

ХУЛОСА

 

Ҳозирги кунда  почта алоқаси корхоналари олдида сифатли хизмат курсатиш учун қўйдаги ишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш автоматлаштирилган иш жойларини ташкил этиш. Компьютер ускунасининг ўрнаталиши ягона корпоратив ахборот тармоғини тузишда дастлабки босқич ҳисобланади, бу сифат характеристикаларини ошириш;

          Почта алоқаси бўлимларининг ходимлари томонидан янги методлар ва технологияларни киритиш, иш жараёнида замонавий техник воситалардан фойдаланиш;

Янги хизматларни жорий этиш бўйича сезиларли ишлар олиб бориш, жорий этилган янги хизматларни кўрсатиш савиясини ошириш;

АКТ асосида кўрсатиладиган хизматларни  жорий этилишини тезлаштириш (электрон тижорат, гибрид ва электрон почта ва бошқалар);

Почта ва юкларини республика ичида ташишни тўғри йўлга қўйиш ва оптималлаштириш, хатларни етказиш муддатларини қисқартириш, почта қутиларни сақлаш ва кенгайтириш масалалари ечишга етарли даражада эътибор қаратиш;

Юқори даромадли курьер, экспресс-хат, почта орқали реклама ва бошқа ахборот турдаги хизматларни жорий этиш;

Ахборот технологиялари базасига асосланган янги хизмат турлари тўғрисидаги рекламани жойлаштириш бўйича ишлар олиб бориш;

Почта алоқаси объектлари томонидан кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланувчилар тўғрисида ҳудудларда маркетинг тадқиқотлари олиб бориш;

Сифат менежментини жорий этиш бўйича ишларни амалга ошириш;

Ходимларнинг малака ва таълим даражасининг кўтариш;

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фойдаланилган адабиётлар руйхати:

 

1. И.А.Каримов. Жаҳон молиявий иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. Тошкент, «Ўзбекистон», 2009.

2. «Почта алоқаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни , 2009 йил 23 апрел

3. Почта алоқаси хизматини кўрсатиш қоидалари, Тошкент, 2003

4. Почтовая связь. Справочник, Вайнберг И. М, Гиль Г. К, Горохов В. В. «Связь», Москва.

5. «Почта алоқасини ташкил этиш ва ривожлантириш» фани маърузалари конспекти, ТАТУ, 2008 йил.

6. Организация и планирование почтовой связи. «Связь» Москва. Барсук В.А, Мацнев В.Н, Тихонова А.Ф.

7. Общий курс почтовой связи. «Связь» Москва. Крупянский Ф.Ю, Мацнев В.Н.

8. Всемирная почтовая конвенция, Бухарест 05.10.2004г

9. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг 2000 йил 31 июлдаги 29-сонли «О совершенствовании системы показателей и нормативов качества продукции почты и телекоммуникации» буйруғи

10. Почта қоидалари, Тошкент, 2002

11. «Почтовая Связь. Техника и технологии» журналлари, Москва, 2006-2011г.г.

12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 19 майдаги «2010 йилгача почта алоқаси шахобчаларини замонавийлаштириш, ахборот-коммуникаиця технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш ва ривожлантириш дастури тўғрисида» 128-сонли қарори билан «2010 йилгача почта алоқаси шахобчаларини замонавийлаштириш, ахборот-коммуникаиця технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш ва ривожлантириш дастури»

13. «Почта России» журналлари, Москва, 2010-2011г.г.

14. Практическое пособие ФУКС. Международное бюро ВПС, Берн 2007г. www.upu.int

15. www.ico-9000.ru,

16. www.pochta.uz


                                    

 

Мундарижа

 

I

Кириш...………………………………………………………....................

5

 

1. Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси шахобчалари таркиби ва почта алоқаси тармоғи…………..................................................

 

6

1.1

“Ўзбекистон почтаси ОАЖ шахобчалари....................................................

6

1.2.

Темир йўл магистралларида почта жўнатмалари алмашуви.......................

6

1.3.

Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси сифати.........................................

7

1.4.

Почта алоқаси тармоқлари..............................................................................

8

 

2. Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси миллий    оператори фаолияти ва почта жўнатмалари турлари...................................

8

2.1.

Почта жўнатмалари ва уларнинг таърифлари...............................................

9

2.2.

Халқаро почта жўнатмалари...........................................................................

9

2.3.

Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси миллий оператори фаолияти.

10

 

3. Шаҳарлар ва қишлоқ жойларда почта алоқаси объектлари ва почта қутиларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш нормативлари....................................................................................................

 

 

12

3.1.

Қўллаш соҳаси..................................................................................................

13

3.2.

Атамалар ва таърифлар....................................................................................

13

3.3.

Почта алоқаси сифати......................................................................................

14

 

4. Почта тармоғи сифати................................................................

16

4.1.

Шаҳар жойларда почта алоқаси бўлимлари турлари ва уларнинг ҳисоб-китоби................................................................................................................

 

16

4.2.

Қишлоқ жойлардаги почта алоқаси бўлимлари тармоғининг ҳисоб-китоби................................................................................................................

 

17

4.3.

Шаҳарлар ва қишлоқ жойлардаги почта қутилари тармоғининг ҳисоб-китоби................................................................................................................

 

19

 

5. Почта алоқаси соҳасининг назарий асослари..........................

19

5.1.

Почта алоқа корхоналарини хизмат курсатиш жараёни..............................

20

5.2.

Почта жўнатмаларининг оғирлиги ва турлари..............................................

21

5.3.

Халқаро почта жўнатмалари...........................................................................

23

5.4.

Мижозларга кўрсатиладиган қўшимча ва ноанънавий хизматлар..............

24

 

6. Ўзбекистон Республикаси почта алоқасининг умумий тизими................................................................................................................

 

28

6.1.

Почта алоқасининг умумий тизими...............................................................

28

 

7. Бутунжаҳон почта алоқаси тармоғи сифат кўрсаткичлари.....

30

7.1.

БПИ ва унинг органлари..................................................................................

30

7.2.

Бухарест бутунжаҳон почта стратегияси мақсадлари..................................

31

7.3.

Халқаро почта тармоғи сифати.......................................................................

32

 

8. Почта алоқаси хизматлари сифатини баҳолаш тизими...........

33

8.1.

Почта алоқаси хизматлари..............................................................................

33

8.2.

Почта алоқаси хизматлари сифатини бошқариш чоралари ва усуллари....

34

8.3.

Почта алоқаси махсулот сифати нормативлари ва почта жўнатмаларини ўтиш назорат муддатлари................................................................................

 

35

8.4.

Сифат корсаткичлари ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш усуллари............................................................................................................

 

36

 

9. Почта алоқаси корхоналарида хизматлар сифати таҳлили.....

37

9.1.

Хориж почта алоқаси корхоналарида сифат тизими....................................

37

9.2.

Буюк Британия почта алоқаси корхоналарида сифат тизими......................

38

9.3.

ЖАР си почта алоқаси корхоналарида сифат тизими..................................

39

 

10. Почта хизматларини сифат кўрсаткичларини баҳолаш........

43

10.1.

Почта хизматларини сифат кўрсаткичларини баҳолаш...............................

43

 

11. «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ почта алоқаси объектларида курсатилаётган хизматларининг таҳлили......................................................

 

44

11.1

«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ почта алоқаси объектларида курсатилаётган хизматларини сифатини оширишга йулланган чоралари............................................................................................................

 

 

44

11.2.

Почта алоқаси тармоқларида хизматларнинг янги турларини жорий этиш...................................................................................................................

 

47

11.3.

“Ўзбекистон почтаси” ОАЖнинг чора-тадбирлар режаси..........................

48

 

12 Чет элда почта хизмати сифати...............................................

53

12.1.

Чет элда почта хизмати сифати. Дания почтаси...........................................

53

12.2.

Эстония почтаси сифатини назорат қилиш тизими......................................

57

12.3.

Латвия почтасида сифат ўлчовлври...............................................................

60

II.

Хулоса...............................................................................................................

62

III.

Фойдаланилган  адабиётлар рўйхати.........................................................

63

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент Ахборот Технологиялари Университети АКТСИМФ илмий услубий кенгашида (2014 йил _____ сон мажлис баённомаси) муҳокама қилиниб нашрга тавсия этилган.

 

АКТСИМФ декани ____________ Ш.Ш.Тураев

 

 

 

 

 

 

 

 

Тузувчилар: Н.А.Тиллаева, Б.Х.Маъмуров

 

 

 

Маъсул муҳаррир

“ПАТ” кафедраси мудири, и.ф.н.       Ф.О.Базаров

 

 

Мусаххих                                           С.Х.Абдуллаева

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Босишга рухсат этилди:_______________

 

Бичими 16/84. Офсет қоғози. Адади______ Буюртма №___

ТАТУ “АЛОҚАЧИ” босмахонасида чоп этилди

Тошкент шахри, Амир Темур 108 уй.