ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ

 

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

 

 

 

 

 

                       “Почта хизматини автоматлаштириш” Кафедраси

 

 

 

“Почта хизматининг технологик жараёнлари”фанидан

1-лаборатория иши бўйича услубий қўлланма

( 1-Қисм. Ички почта жўнатмалари )

 

 

 

  

5840200-“Почта хизмати” йўналиши

 

Тошкент-2007

 

 

1-Лаборатория иши.

 

Оддий ва буюртмали хатлар, бандероллар ва почта

варақчаларини қабул қилиш.

 

1. Ишнинг мақсади

 

1.Оддий ва буюртмали хатларни қабул қилиш технологиясини ўрганиш.

2.Бандеролларни қабул қилиш технологиясини ўрганиш.

     3.10-шаклдаги манзил ёрлиғини расмийлаштириш намунаси билан танишиш.

 

2. Лаборатория ишини бажариш тартиби

 

    Иш бажариш тартиби бўйича методик қўлланмадан      фойдаланган ҳолда оддий ва буюртмали хатлар,бандероллар ва почта варақчаларини қабул қилиш технологиясини ўрганиш ва мижозларга бевосита хизмат кўрсатувчи алоқа ходимининг вазифаларини бажариш.

 

3.Иш бўйича ҳисоботнинг таркиби ва мазмуни

Ҳисоботда ушбу лабаратория ишига тегишли манбалар,амалга ошириладиган жараёнлар ва шакл бланкалар акс эттирилиши,шунингдек лаборатория ишини ҳимоя қилишда талаба “Power Point” дастурида қўшимча равишда ҳисобот тайёрлаши ва тақдимот шаклида ҳимоя қилиши лозим.

4.Лаборатория ишини бажариш бўйича услубий қўлланма

Фуқаролардан буюртмали хатларни қабул қилишда алоқа ходими жойланманинг хусусиятини текшириши ва жойланмада пул, ҳужжатлар ва қимматли қоғозлар жўнатилаётган бўлса, уларни пул ўтказмалари, қиммати эълон қилинган хатларда жўнатишни тавсия этиши керак.

Бандероллар алоқа ходими томонидан очиқ ҳолда, ичидаги жойланмани текшириб қабул қилинади. Бандеролларда жўнатиш мумкин бўлмаган жойланмалар борлиги аниқланганда, улар қабул қилинмайди.

Буюртмали почта жўнатмаларини қабул қилишда жўнатувчига 3-шаклдаги дафтарга нусха кўчирувчи қоғоз ёрдамида ёзилган квитанция берилади. Қабул қилинган почта жўнатмасининг тури (хат, бандерол) квитанцияда кераксизини ўчириш йўли билан кўрсатилади. Агар почта жўнатмаси хабарнома билан жўнатилаётган бўлса, унда «Алоҳида белгилар» сатрида «Хабарнома билан» деб ёзилади ва тури аниқ кўрсатилади. (1.1-расм).

«O’z qo’liga topshirilsin» ёки «Chaqiruv qog’ozi» белгиси бўлган буюртмали хатларни қабул қилишда ҳам 3-шаклдаги квитанцияга шундай белги қўйилади.

Фуқаролардан бир вақтнинг ўзида бешта ва ундан ортиқ буюртмали хат ва буюртмали бандероллар қабул қилинганда, жўнатувчи томонидан тартиб бўйича олувчининг манзили, номи рақамлари кўрсатилган 103-шаклдаги рўйхат икки нусхада тузилади. Алоқа ходими буюртмали хат ва буюртмали бандеролларни рўйхатдаги ёзувлар билан номма-ном солиштириб текширади, ҳар бир почта жўнатмасининг оғирлиги, уни жўнатиш ҳақи, 3-шакл дафтари бўйича рақамларини қўйиб чиқиб, якун ясайди, рўйхатни имзолайди ва унга қабул қилиш санасининг тақвим тамғаси изини туширади.

Қабул қилинган буюртмали хат ва буюртмали бандеролларга 3-шаклдаги дафтардан битта умумий квитанция тўлдирилиб, унда почта жўнатмаларининг рақамлари (... -сондан ... -сонгача) қўйилади, «Қаерга» сатрида рўйхат бўйича қабул қилинган буюртмали хат ва буюртмали бандеролларнинг сони, «Кимга» сатрида 103-шаклдаги дафтарга «Рўйхат бўйича» белгиси қўйилади, «оғирлиги» сатрида-қабул қилинган буюртмали хат ва буюртмали бандеролларнинг умумий   оғирлиги, «жўнатиш учун тўлов» сатрида жўнатиш учун тўловларнинг умумий суммаси ёзилади.

Қабул қилинган буюртмали почта жўнатмаларига ёпиштирилган почта маркалари тақвим тамғаси билан ҳисобдан чиқарилади. Почта жўнатмаси манзил томонининг чап қисмидаги бўш жойга алоқа ходими почта жўнатмасини қабул қилиб олган почта алоқаси объектининг номи, 3-шаклдаги дафтарнинг квитанция рақамига мос келувчи почта жўнатмасининг тартиб рақами қўйилган 3-шаклдаги ёрлиқни ёпиштиради (1.2-расм). Ёрлиқ ўрнига унинг ўрнини босувчи   тамға изи туширилиши мумкин.

 Полиэтилен халтада юбориладиган бандеролларнинг манзил ёрлиқлари ҳам худди шу тартибда расмийлаштирилади. Бунда ёрлиқ полиэтилен халтанинг ўрови   остидан қўйилади.

 

Жўнатилувчи ва транзит хат-хабарларга ишлов бериш.

Почта алоқаси объектларида жадвалда белгиланган муддатларда қабул қилинган буюртмали почта жўнатмалари номма-ном текширилиб, ишлов бериш ва жўнатишга ва 3-шаклдаги дафтарга имзо қўйилиб топширилади. 3-шаклдаги дафтарнинг охирги квитанция нусхасининг бўш жойида топшириш санаси, топшириладиган хатлар (почта варақчалари, бандероллар, хабарномалари)нинг сони, қайси рақамдан қайси рақамгача бўлган почта жўнатмаларининг топширилганлиги, масалан, «8 дан 17 гача 10 та хат» деб кўрсатилади.

Буюртмали почта жўнатмаларини қабул қилиш ва уларга ишлов бериш турли хоналарда ўтказиладиган почта алоқаси объектларида буюртмали хатлар (почта варақчалари, бандероллар, хабарномалари)га ишлов бериш учун бир нусхада ёзиладиган 11-шаклдаги реестрнинг 3-шаклдаги дафтарига имзо қўйилиб билан топширилади. Реестрда уларнинг рақамлари ва умумий сони сўз билан ёзилади.

Буюртмали хатлар (почта варақчалари, бандероллар, хабарномалари)ни қабул қилувчи алоқа ходими унга имзо қўйишидан аввал, жўнатмаларнинг ташқи ҳолатини кўздан кечириши, бунда айниқса ташқи ўровининг бутунлигига аҳамият бериши зарур.

 

1.1-расм   Буюртмали хатни қабул қилишда 3-шаклдаги квитанцияни тўлдириш намунаси

1.2-расм  Буюртмали жўнатмалар учун 3-шаклдаги ёрлиқ ёки тамға изининг намунаси

 

Почта қутиларидан чиқариб олинган, почта алоқаси объектлари ва почтальонлар томонидан қабул қилинган хат-хабарлар манзиллари бўйича танланади, турлари бўйича (хатлар, почта варақчалари, бандероллар) ажратилади ҳамда маҳаллий, шаҳардан ташқари, халқаро, ҳарбий, махсус тақвим тамғаси излари мавжуд бўлган гуруҳларга ажратилади.

Хат-хабарларга ишлов беришнинг маҳаллий шароитларини ҳисобга олган ҳолда бошқа гуруҳларга ҳам ажратилиши мумкин.

       Агар почта қутиларидан олинган ёки саралаш машинасидан ўтган хат ва бандероллар орасида ўрови шикастланган почта жўнатмаси бўлса, у эҳтиётлик билан ёпиштирилади (устидан ўраб жойланади). Бундай почта жўнатмасининг орқа томонига (манзили ёзилмайдиган томонига), шунингдек ғижимланган ёки ифлосланган почта жўнатмасининг ўровига аниқ қилиб «Почта қутисидан шикастланган (ғижимланган ёки ифлосланган)ҳолда олинди»ёҳуд«Қайтаишлаш вақтида шикастланган» деган белги қўйилади. Бу белги почта жўнатмаларига ишлов берувчи алоқа ходими томонидан имзоланади ва тақвим тамғасининг изи туширилиб тасдиқланади.

       Барча жўнатилувчи хат-хабарлар тахловдан ўтгандан сўнг, дарҳол тамғаланади. Маркалар эса улардан иккинчи марта фойдалана олмайдиган қилиб тақвим тамғаси изи билан ҳисобдан чиқарилади. Портретли почта маркаларини тақвим тамға билан бекор қилишда юз тасвирининг ифлосланишига йўл қўймаслик керак (1.3-расм), бадиий варақчалар ва почта конвертларини тамғалашда тамға изи расм устига босилмаслиги керак.

       Тўловлари маркалари бўлмаган ва яроқсиз маркали хатлар (ҳарбий хатлардан ташқари), почта варақчалари ва бандероллар қўл билан ишлов беришда тамғаланмай жўнатувчининг манзилига қайтарилади. Ҳисоб-китоб қилишга яроқсиз бўлган маркаларнинг ўнг ва чап томонига қавс белгиси қўйилади, бу маркаларнинг яроқсизлигини ифодалайди (1.4-расм).

       Хат-хабарлар тамғаланганидан кейин саралаш учун топширилади Буюртмали хат-хабарлар махсус ажратилган иш жойларида сараланади.

 

 

1.3 -расм Портретли маркаларни бекор қилиш намунаси

      1.4-расм Бекор қилинган маркаларни белгилаш


Хат-хабарларни саралаш, жўнатишга тайёрлаш ва йўллашнинг умумий тартиби ёзма хат-хабарлар, посилкали ва суғуртали почтани саралаш ва йўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ белгиланади.

Маҳаллий хат-хабарларни элтиб берувчи алоқа бўлими ёки элтиб бериш участкаси бўйича сараланади.

Сараланган ёзма хат-хабарлар ва пул ўтказмаларининг бланкалари жўнатма йиғиндиларга жойланади. Бунда хатлар шундай жойланиши керакки, йигиндиларга ўраб жойлашда улар
шикастланмасликлари керак. Қуйидагилар алоҳида йиғиндиларга ажратилади:

-   катта ўлчамдаги почта жўнатмалари;

-   буюртмали хатлар (почта варақчалари, хабарномалари);

-   пул ўтказмаларининг бланкалари.

Почта жўнатмалари, пул ўтказмаларининг бланкалари ва йиғиндиларини 11-шаклдаги реестрга қуйидаги тартибда ёзилади:

а) жўнатиладиган пул ўтказмалари - рақами, суммаси ва манзилланган почта алоқаси объектларини кўрсатиб, транзитли пул ўтказмалари - рақами, суммаси, уларни қабул қилиш жойи ва манзилланган почта алоқаси объектларини кўрсатиб;

б)         жўнатиладиган буюртмали хатлар (почта варақчалари, хабарномалари, бандероллар) - рақами ва манзилини кўрсатиб, транзитли - рақами, уларни қабул қилиш жойи ва манзилланган почта алоқаси объектларини кўрсатиб;

в) почта алоқаси транзит объектлари ўртасидаги пул ўтказмалари ва буюртмали хати бўлган йигиндилар алоҳида турлари бўйича рақами ва беркитиш жойининг почта алоқаси объектини кўрсатиб амалга оширилади.

Жўнатиладиган пул ўтказмалари 11-шаклдаги реестрнинг махсус ажратилган жойига ёзилади. Улардан кейин буюртмали бандероллар, пул ўтказмаси, буюртмали хатлар (почта варақчалари, хабарномалари) бўлган йиғиндилар ёзилади. Ёзувдан аввал «буюрт. банд.», «ўтказ. йиғин.», «буюрт. хати йиғин.» сарлавҳалари ёзилиб, тагига чизилади.

11-шаклдаги реестрлар нусха кўчирувчи қоғоз ёрдамида икки нусхада тузилади ва ой давомида тартиб рақами билан рақамланади. Ҳар куни йиғиндиларни кўп миқдорда жўнатадиган почта алоқаси объектлари беш кунлик бўйича ёки бир кеча-кундуз бўйича, шунингдек алоҳида иш жойлари бўйича рақамлашни мунтазам равишда олиб бориши мумкин. Реестр уни тузган алоқа ходими томонидан,  лавозимини кўрсатган ҳолда, (аниқ) имзоланади. Реестрнинг иккала нусхасига тақвим тамға изи туширилади. Биринчи нусхаси буюртмали йиғинди ичига солиб қўйилади.

Оддий йиғинди боғичи остига 9-шаклдаги манзил ёрлиғи, буюртмали (пул ўтказмали ва буюртмали почта жўнатмали) йиғинди боғичлари остига 11-шаклдаги манзил ёрлиғи солинади (1.5-расм).

11-шаклдаги ёрлиққа, бундан ташқари, йиғинди ичига солинадиган

11-шаклдаги реестр рақамига мос келадиган тартиб рақами ёзилади, пул ўтказмалари йиғиндисининг ёрлиғига эса «Пул ўтказмаси билан» белгиси қўйилади.

Буюртмали хатлар йиғиндиси шаҳар ёки ҳудудий почта алоқаси объектлари ўртасида жўнатилганда 11-шаклдаги ёрлиқлардан фойдаланилмайди, бунда 11-шаклдаги реестр манзил ёрлиғи бўлиб ҳисобланади.

Буюртмали хатлар йиғиндиси жойланган ҳар бир қопга 11-шаклдаги йиғма реестр солиб қўйилади (1.6-расм). Агар қопда битта буюртмали йиғинди жўнатиладиган бўлса, ушбу хатлар йигиндиларининг реестри йиғма реестр сифатида расмийлаштирилади.

Буюртмали хатлар йиғиндиларни йиғма реестрга ёзишда унга 10-шакл манзил ёрлиғидаги рақамга мос келадиган қопнинг рақами ёзилади. Йиғма реестр икки нусхада тузилади ва уни тузган алоқа ходими томонидан, лавозимини кўрсатилган ҳолда, имзоланади. Реестрнинг иккала нусхасига тақвим тамғаси изи қўйилади. Биринчи нусхаси буюртмали йиғиндилардан бирининг боғичи остига (манзил ёрлиғи усгига) жойланади.




                                    а)


б)

1.6 –расм. Манзил ёрлиқларини расмийлаштириш намунаси:

 

а) оддий хатлар   йиғиндиси учун - 9-шакл;

б) буюртмали  хатлар   йиғиндиси учун - 11-шакл

Агар қопларда оддий йиғиндилар жўнатилаётган бўлса, 11-шаклдаги йиғма реестр тузилмайди.

Хат-хабарлар жойланган ҳар бир қопга 10-шаклдаги манзил ёрлиғи ёпиштирилиб, (1.7-расм) унда қоп қаердан ва қаерга жўнатилаёттанлиги, шунингдек унга берилган рақам кўрсатилади.

Ёрлиқлар ой давомида тартиб рақамлари билан рақамлаб борилади ва қопларни беркитган алоқа ходими томонидан имзоланади. Ҳар бир ёрлиққа тақвим тамғаси изи босилади.

1.7-расм .11-шаклдаги йиғма реестрга буюртмали бандерол ва жўнатмалар йиғиндисини ёзиш ҳамда уни расмийлаштириш намунаси

                                  

1.8 -расм Оддий ва буюртмали хат-хабарли қоплар учун 10-шаклдаги манзил ёрлиғини расмийлаштириш намунаси

 

Фақат оддий йиғиндилар жўнатиладиган қопларнинг ёрлиғига “Oddiy” белгиси қўйилади. Агар қопларга оддий ва буюртмали хатлар йиғиндиси ёки фақат буюртмали хатлар йиғиндиси ва пул ўтказмалари солинган бўлса, у ҳолда ёрлиғига “Buyurtmali” белгиси қўйилади, қоп сурғучли муҳр билан муҳрланади (пломбаланади).

Қопларни беркитиш ва жўнатиш ишлари турли иш жойларида ўтказиладиган почта алоқасининг йирик объектларида беркитилган қоплар рақамдан рақамгача ёзилган 16-шаклдаги юкхат бўйича жўнатиш учун топширилади. Юкхат икки нусхада тузилади. Қопларни қабул қилувчи алоқа ходими юкхатнинг иккинчи нусхасига қабул қилинган вақтни кўрсатган ҳолда имзо қўяди.

 Олувчининг манзилидаги почта алоқаси объектларида хат-хабарларга ишлов бериш.

Почта алоқаси объектлари  (почта алоқа боғламаси, почтамт)га 009- ва 11-шакллардаги манзил ёрлиқлари бўйича келган    йиғиндиларнинг сони ва улар йўналишининг тўғрилиги текширилади. Шундан сўнг, ушбу   почта алоқаси объектида манзилланган буюртмали ва оддий   йиғиндилар очилади.

Йиғиндилар очилгандан сўнг хат ва бандероллар ўровларининг шикастланмаганлиги текширилади. Шикастланган почта жўнатмалари ўровига «Шикастланган ҳолда олинди» деган белги қўйилади, ушбу хат-хабарлар тўпламига ишлов берган алоқа ходимининг тўлиқ қилиб ёзилган имзоси ва тақвим тамғасининг изи билан тасдиқланади. Жўнатманинг шикастланган жойи эҳтиётлик билан ёпиштирилади ёки ўраб боғланади.

Почта жўнатмаларида ҳисобдан чиқарилмаган маркалар борлиги аниқланганда, кейингилари ручка билан чизиб, ҳисобдан чиқарилади. Портретли маркалар юз тасвири ифлосланмайдиган қилиб чизилади.

Буюртмали бандероллар 11-шаклдаги реестр бўйича текширилади, унга текширувчи имзо қўяди ҳамда тақвим тамғаси изини туширади.

Жўнатмалар йиғиндисини беркитиш олдидан буюртмали почта жўнатмалари рақами ва узатиш жойини кўрсатган ҳолда 11 -шаклдаги реестрга ёзилади. Ушбу почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) («Йўқлаб олинадиган», «фойдаланувчининг қутиси»)нинг иш жойларига топшириладиган келувчи буюртмали почта жўнатмалари 11 -шаклдаги реестрга худди шундай тартибда ёзилади.

Бириктирилган қишлоқ алоқа бўлимларига жўнатиладиган кам миқдордаги пул ўтказмалари, буюртмали хат ва буюртмали бандеролларни бошқа почта жўнатмалари билан бирга, 16-шаклдаги юкхатга рақами ва узатиш жойини кўрсатган ҳолда қайд қилиб, суғуртали қопларда жўнатиш мумкин.

 

Почта алоқасининг етказиб бериш объектларида келувчи хат-хабарларга  ишлов бериш.

Келган хат-хабарли қопларни очгандан кейин унинг ичидаги   йиғиндилар, почта жўнатмалари, пул ўтказмалари йиғма реестр ва 11-шаклдаги реестри (16-шаклдаги юкхат)нинг ёзувлари билан солиштирилади.

Барча келган хат-хабарлар почта алоқасининг элтиб бериш объектларида албатта тамғаланади. Хат-хабарлар элтиб бериш участкалари, «Йўқлаб олинадиган», фойдаланувчининг қутилари ва бошқа ажратилган иш жойлари бўйича сараланади. Буюртмали хатлар алоҳида катакларга саралаб жойланади ёки шу катакларнинг ўзида ёнламасига (кўндаланг равишда) жойлаштирилади. Буюртмали почта жўнатмалари 11-шаклдаги реестрга номма-ном ёзилади ва ажратилган иш жойларига тилхат билан берилади.

Буюртмали почта жўнатмалари, шу жумладан халқаро, ҳукуматга оид (оддий ва буюртмали), олинганлиги тўррисидаги буюртмали хабарномалар, тезкор (телеграф) пул ўтказмалари олинганлиги тўғрисидаги тезкор хабарномалар (119-шакл) почта алоқаси объектларида берилиши керак бўлган бирламчи билдиришномалар, тезкор (телеграф) пул ўтказмалари, «Йўлланма билан», «Чипта билан», «ҳужжатлар билан» белгили қиммати эълон қилинган хатлар, қиммати эълон қилинган посилкалар ва қиммати эълон қилинган бандероллар, шунингдек барча иккиламчи билдиришномалар ҳар бир элтиб
бериш участкаси бўйича ва почта алоқасининг элтиб бериш объектларида берилиши керак бўлган почта жўнатмалари алоҳида юритиладиган 8-шаклдаги дафтарларга (1.9-расм) ёзиб қўйилади.

8-шаклдаги дафтарнинг иккинчи устунида олинганлиги тўғрисида хабарнома билан буюртмали почта жўнатмаларини ёзишда «Хабарнома» деб ва «Ўз қўлига топширилсин» белгиси бўлган буюртмали хат ва буюртмали почта варақчаларини, «Чақирув қоғози» белгиси бўлган буюртмали хатларни ёзишда, айнан қайси хабарнома эканлиги қўшимча равишда кўрсатилади. Қайтарилган ёки қайта жўнатилган буюртмали почта жўнатмалари келганда 4-устунга мос равишда «Қ» ёки «ҚЖ» ҳарфлари ёзилади, узатиш жойи ва буюртмали почта жўнатмаси қаердан қайтганлиги ёки қайта жўнатилганлиги кўрсатилади.

8-шаклдаги дафтарда элтиб беришга топширилган почта жўнатмаларининг рақамланиши ҳар куни, почта алоқасининг элтиб берувчи объектларида топшириладиган почта жўнатмаларининг рақамланиши эса ҳар ойда олиб борилади.

Бир корхона, ташкилот ёки муассаса манзилига кўп миқдорда буюртмали почта жўнатмалари келганда, уларни 11-шаклдаги (1.10-расм) реестрга тилхат билан беришга рухсат этилади, унда ҳам 8-шаклдаги дафтарга ёзилган маълумотлар кўрсатилади. Реестрнинг охирида барча почта жўнатмаларининг якуни чиқарилади. Реестр бир нусхада (таянч пунктлари орқали элтиб бериш учун - икки нусхада) тузилади ва алоқа ходими томонидан имзоланади. Почта жўнатмалари топширилгандан сўнг реестрлар иш ҳажмига боғлиқ равишда ўн кунлик, ойлик ёки бошқа даврлар бўйича тўплам қилиб тикилади.


1.9-расм 8-шаклдаги дафтарга буюртмали почта жўнатмаларини ёзиш намунаси


(8-шаклдаги дафтарнинг ички варақлари)

1.10-расм 11-шаклдаги реестрга буюртмали почта жўнатмаларини

ёзиш намунаси ва уларни қабул қилишда ваколатланган корхона

(муассаса, ташкилот)ларнинг тилхати

Почта алоқасининг элтиб бериш объектларида берилиши керак бўлган буюртмали почта жўнатмаларига 22-шаклдаги (3.4.3-расм) билдиришнома ёзилади. Ҳар бир билдиришномага шунингдек, 8-шаклдаги дафтар бўйича почта жўнатмасининг ёзув рақами ёзиб қўйилади ва тақвим тамғаси изи туширилади.

Буюртмали почта жўнатмалари, шу жумладан халқаро, хукуматга оид (оддий ва буюртмали), олинганлиги тўғрисидаги буюртмали хабарномалар, тезкор (телеграф) пул ўтказмаларининг олинганлиги тўғрисидаги тезкор хабарномалар (119-шакл), почта алоқасининг элтиб бериш объектларида берилиши керак бўлган тезкор (телеграф) пул ўтказмаларига бирламчи бидиришномалар, «Йўлланма билан», «Чипта билан», «Ҳужжатлар билан» белгили қиммати эълон қилинган хатлар, посилкалар ва қиммати эълон қилинган бандероллар, шунингдек барча иккиламчи билдиришномалар почта алоқасининг элтиб бериш объектларида 55-шаклдага дафтарга (3.4.4-расм) ёзилиб, почтальонларга тилхат билан берилади, почтальонларга элтиб бериш учун бериладиган почта жўнатмалари, пул ўтказмалари ва билдиришномалар 55-шаклдаги дафтарга турлари бўйича сони алоҳида қилиб ёзилади. Бу почта жўнатмалари, пул ўтказмаларининг ҳисоби 16-шаклдаги юкхат бўйича ёки 11-шакл реестрлари бўйича олиб борилади.

Иш кунининг охирида почтальон почта алоқасининг элтиб бериш объекти бошлиғи (ўринбосари)га ёки назорат қилувчи шахсга барча топширилмаган почта жўнатмалари, пул ўтказмалари 20-шакл маълумотномалари билан (1.11-расм), шунингдек «Ўз қўлига топширилсин» ва «Чақирув қоғози» белгили буюртмали почта жўнатмаларини олинганлиги тўғрисидаги хабарномаларни тақдим этади.

Почтальонлар ишини назорат қилувчи шахслар:

а)   8-шаклдаги дафтар (11-шаклдаги реестр) бўйича почта жўнатмалари олинганлиги тўғрисида олувчининг имзоси борлиги ёки почтальонлар почта жўнатмаларини мижознинг почта қутичаларига ёки фойдаланувчининг қутилари (бундан кейин матн бўйича-мижознинг қутилари, фойдаланувчининг қутилари)га жойлаганликлари ҳақида белги қўйганликларини текширишга;

б) почта жўнатмалари, пул ўтказмаларини элтиб берилмаганлиги сабабларини аниқлаш ва зарур бўлган ҳолларда, уларни элтиб беришни таъминлашга;

в) 8-шаклдаги дафтарларнинг охирги устунига топширилмаганлик ҳақида белги қўйишга;

г) участкаларда почтальонлар томонидан қабул қилиб олинган буюртмали почта жўнатмаларини почта қоидаларининг 45-бандида келтирилган тартибда олишга;

 

 

 

 

 

 

 

1.11-расм  22-шаклдаги билдиришномани тўлдириш ва расмийлаштириш намунаси

д) «Oz qoliga topshirilsin» ва «Chaqiruv qogozi» белгили буюртмали почта жўнатмаларининг олинганлиги тўғрисидаги хабарномани тўғри расмийлаштирилганлигини текширишга мажбурдир.

Кўрсатилган текширувлардан сўнг назорат қилувчи шахс 8-шаклдаги дафтар (11-шаклдаги реестр)га имзо қўяди ва олинганлиги ҳақидаги барча хабарномаларни расмийлаштиради.

Почта алоқасининг элтиб бериш объектига «Йўқлаб олинадиган» манзилли буюртмали почта жўнатмалари келганда, уларга 22-шаклдаги билдиришнома ёзилиб, у «Йўқлаб олинадиган» почта жўнатмаларини сақлаш қутисига қўйилади, почта жўнатмаларининг ўзи эса уларнинг 8-шакл дафтаридаги ёзувлари рақамлари бўйича ажратиб олиниб алоҳида сақланади, уларни рақамлари почта жўнатмасининг орқа томонига ёзилади.

Почта алоқасининг элтиб бериш объектларида керакли почта жўнатмаларни қидиришни тезлаштириш учун «Йўқлаб олинадиган» почта жўнатмаларини сақлаш  қутиси   олувчилар фамилияларининг дастлабки учта ҳарфи бўйича тузилади. «Йўқлаб олинадиган» почта жўнатмаларини сақлаш қутисига фақат хат-хабарни берувчи алоқа ходими ва назорат қилувчи шахсга рухсат берилади. Ишдан ташқари вақтларда почта жўнатмаларини сақлаш қутиси таъминланган тартибда сақланади.

«Йўқлаб олинадиган» буюртмали почта жўнатмалари 8-шаклдаги дафтарга санасини кўрсатган ҳолда, имзоланиб берилади. Бундай почта жўнатмалари берилгандан сўнг билдиришномалар йўқ қилиб юборилади.

 

1.12-расм 55-шаклдаги дафтарни юритиш намунаси

 

1.13-расм 20-шаклдаги маълумотномани расмийлаштириш намунаси

Оддий ва буюртмали почта жўнатмалари, шунингдек почта алоқасининг элтиб бериш объектларида берилиши лозим бўлган почта жўнатмалари, пул ўгказмаларига билдиришномалар сараланади ва фойдаланувчининг қутилари бўйича ҳамда «Йўқлаб олинадиган» почта жўнатмаларини сақлаш  қутисига алифбо бўйича тахлаб қўйилади.

Фойдаланувчининг қутилари бўйича буюртмали почта жўнатмаларини тахлашда 8-шаклдаги дафтарга «Ф/қ.га солинди» (куни) белгиси қўйилади, у фойдаланувчининг қутиларини бошқарувчи алоқа ходими томонидан имзоланади.

Почта алоқасининг элтиб бериш объектларида фойдаланувчининг қутилари алоҳида ички қулфлар билан жиҳозланади, уларга тартиб рақамлари қўйилади. Тараққий этишини ҳисобга олган ҳолда қўшимча рақамлар кўзда тутилади.

Фуқаролардан аризалар қабул қилишда алоқа ходими аризада кўрсатилган манзилни рўйхатда қайд қилинган манзил билан солиштиради. Фойдаланувчиларга калитлар аризага имзо қўйилгандан кейин берилади.

Фойдаланувчининг қутиларини ажратиш ҳақидаги аризалар тўплам қилиб тикилган ҳолда сақланади ва улар бўйича қутиларда фойдаланишни назорат қилиш амалга оширилади. Ўндан ортиқ фойдаланувчилар мавжуд бўлганда аризалар қуйидаги шакл бўйича махсус дафтарда рўйхатга олинади:

 

Т/р

Фойдала-

Фойдала-

Фойдала-

Фойдала-

Тўланган-

Ҳисобдан

 

нувчинингНЯНГ

нувчига

Нувчига

нишга

лиги

чиқариш

 

номи

бирикти-

Бириктиришш

бериш

тўғрисидаги

санаси

 

       ва

 

унинг

укуунингугашг

рилган

Санаси

муддати

белги ва

 

 

унинг

манзили

қутининг

 

 

квитанция

 

 

  манзили

рақами

 

 

рақами

 

1

2

3

4

5

6

7

Фойдаланувчи қутидан кейинчалик фойдаланишдан воз кечса, у ариза берилган вақтдан бир ой ўтмасдан ёки фойдаланишга бериш муддати тугаганидан сўнг бошқа мижозга фойдаланиш учун берилиши мумкин.

Ариза берилгандан сўнг келадиган хат-хабарлар қайта жўнатилади (қайтарилади) ёки (орқага қайтариш манзили кўрсатилмаган бўлса) тарқатилмаганлар қаторига ўтказилади.

 

 Хат-хабарларни топшириш.

 Фуқароларнинг номига манзилланган оддий почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари олинганлиги тўғрисидаги бирламчи билдиришномалар (почта алоқасининг элтиб бериш объектларида берилиши керак бўлган тезкор (телеграф) пул ўтказмалари, «Yo’llanma bilan», «Chipta bilan», «Hujjatlar bilan» белгили қиммати эълон қилинган хатларнинг билдиришномаларидан ташқари)  фойдаланувчи жавонларининг қутичалари ёки фойдаланувчи қутилари орқали тилхатсиз топширилади.

Буюртмали, шу жумладан халқаро, ҳукуматга оид (оддий ва буюртмали) почта жўнатмалари олинганлиги тўғрисидаги буюртмали хабарномалар, тезкор (телеграф) пул ўтказмалари олинганлиги тўғрисидаги тезкор (телеграф) хабарномалар (119-шакл)г почта алоқасининг элтиб   берувчи объектларида берилиши керак бўлган тезкор (телеграфли) пул ўтказмаларининг бирламчи билдиришномалари, «Yo’llanma bilan», «Chipta bilan», «Hujjatlar bilan»  белгили қиммати эълон қилинган хатлар, посилкалар ва қиммати эълон қилинган бандеролларнцнг биринчи билдиришномалари, шунингдек барча иккиламчи билдиришномалар олувчиларга 8-шаклдаги дафтарга имзо қўйиб топширилади.

Олувчи ва оиланинг катта ёшдаги аъзолари бўлмаганда тезкор (телеграф) пул ўтказмаларига бирламчи билдиришномалар, «Yo’llanma bilan», «Chipta bilan», «Hujjatlar bilan»  белгили қиммати эълон қилинган хатларнинг бирламчи билдиришномалари ва иккиламчи билдиришномалари қўшниларга топширилади ёки мижознинг почта қутичасига ёҳуд фойдаланувчининг қутисига, билдиришномада топширилмаганлик сабабларини кўрсатган ҳолда солинади.

Иккиламчи билдиришнома элтиб берилганидан уч кун ўтгандан кейин почта алоқасининг элтиб бериш объекти олувчининг келмаганлик сабабларини аниқлайди.

Агар буюртмали почта жўнатмалари, олинганлиги тўғрисидаги буюртмали хабарномалар, тезкор (телеграф) пул ўтказмалари)линганлиги тўғрисидаги тезкор (телеграф) хабарномалар (119-шакл) олувчининг ёзма равишдаги розилиги билан мижознинг почта қутичаларига ёки фойдаланувчининг қутиларига жойланган бўлса, почтальон 8-шаклдаги дафтарга «Ф/қ га солинди» белгисини қўяди, :анасини кўрсатади ва уни имзолайди.

«O’z qo’liga topshirilsin», «Chaqiruv qog’ozi» белгили почта жўнатмалари олувчининг шахсан ўзига топширилади. Агар олувчи жойида бўлмаса, мижознинг почта қутичасида ёки фойдаланувчининг қутисида ёхуд қўшниларга олувчини почта жўнатмасини почта алоқасининг элтиб бериш объектида олишга таклиф этилан билдиришнома қолдирилади.

Олувчи «O’z  qo’liga topshirilsin», «Chaqiruv qog’ozi»  белгили буюртмали почта жўнатмаларини олишда 8-шаклдаги дафтарга ва почтальон томонидан почта алоқасининг элтиб бериш объектларига қайтариладиган хабарномага имзо қўяди.

Корхона, ташкилот ёки муассасаларнинг ваколатланган вакили бир вақтнинг ўзида бир неча почта жўнатмаларини ёки 8-шаклдаги дафтар (11-шаклдаги реестр)га ёзилган билдиришномаларни олаётганда олинган почта жўнатмалари (билдиришномалари)нинг умумий сонини сўз билан ёзиб, лавозими ва фамилиясини кўрсатиб имзо қўяди.

Агар олувчи почта жўнатмаси, пул ўтказмасида кўрсатилган манзилда яшамаса, вақтинча бўлмаса, ёки янги турар жойга кўчиб кетган бўлса, почта алоқасининг элтиб бериш объекти почтальонга ёки бошқа алоқа ходимига манзил бюроси, турар жойлардан фойдаланиш ташкилоти, махалла қўмитаси, қишлоқ (овул) кенгаши, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг рахбарлари ва бошқалар орқали олувчининг янги турар жойини аниқлашни топширади. Натижалар бўйича шу алоқа ходимининг имзоси билан 20-шаклдаги маълумотнома тузилади, у элтиб  берилмаган хат ёки бандеролнинг манзил ёзилмайдиган томонига ёҳуд почта варақчасининг манзил ёзиладиган томонига ёпиштирилади.

 

 

 

   5.Ҳимояга тайёрланиш учун назорат саволлари

 

1.Ташқи почта қутиси орқали жўнатилиши мумкун бўлган хатлар қанақа ўлчамда бўлади?

2.Буюртмали почта жўнатмаларини қабул қилишда жўнатувчига нечанчи шаклдаги дафтардан квитанция берилади?

3. 103-шаклдаги рўйхат тузиш шарти ва тартибини тушунтириб беринг.

4. Хат-хабарларни саралаш, жўнатишга тайёрлаш ва йўллашнинг умумий тартиби қайси йўриқномага мувофиқ белгиланади ?

5. Почта жўнатмалари, пул ўтказмаларининг бланкалари ва йиғиндиларини 11-шаклдаги реестрга ёзиш тартибини айтиб беринг?

6. Жўнатмаларни 16-шаклдаги юкхат бўйича жўнатиш тартибини тушунтириб беринг.

  7.Олувчининг манзилидаги почта алоқаси объектларида хат-хабарларга ишлов бериш тартибини гапириб беринг.

  8. Хат-хабарларни топшириш топшириш тартиби.