ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ

 

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5350500 - Почта алоқаси технологияси бакалавриат йўналишидаги

3 курс талабалари ишлаб чиқариш амалиётини бажариш ва ҳисоботини тайёрлаш бўйича

 

УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА

 

 

 

Талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиёти уларнинг мазкур йўналишлар бўйича олган назарий билимларини кенгайтириш ва мустахкамлаш ҳамда уларни амалий жиҳатдан ривожлантириш ва янги жамоада иш малакасини оширишни таъминлашдан иборат. Қўлланмада амалиёт мақсади ва вазифалари, амалиёт раҳбари ва уни ташкиллаштириш, амалиёт мундарижаси ва унинг хисоботини тайёрлаш бўйича йўриқномалар келтирилган. Бундан ташқари қўлланмада амалиётга бориш учун керакли ҳужжатлар ҳам илова тарзда берилган.

 

Тузувчилар:

Л.Н.Жураев                -

“Почта алоқаси технологияси” кафедраси катта ўқитувчиси.

Р.Ф.Худойбердиев     -

“Почта алоқаси технологияси” кафедраси ассистенти.

 

 

Тақризчи:

З.З.Қосимов              - “Ўзбекистон почтаси” АЖ “Халқаро почтамт” филиали    директор.

 

 

 

Услубий кўрсатма ПАТ кафедраси йиғилишида

мухокама этилди. 201__ йил __ ____ - сонли баённома.

 

 

Услубий кўрсатма АКТСИМ факултети илмий кенгашида

мухокама этилди ва университет илмий-услубий

кенгаши муҳокамасига тавсия этилди.

 201__ йил __ ____ - сонли баённома.

 

Услубий кўрсатма Тошкент ахборот технологиялари

университети илмий-услубий кенгашида муҳокама

этилди ва нашр этишга тавсия этилди.

 201__ йил __ ____ - сонли баённома.

 

МУНДАРИЖА

 

1.      Амалиётнинг мақсад ва вазифалари......................................................................................4

2.      Амалиёт ўтиш муддати, тартиби ва уни ташкил қилиш.....................................................4

3.      Амалиёт натижаларини расмийлаштириш...........................................................................6

4.      Амалиёт бўйича ҳисоботни якунлаш ва ҳимоя қилиш.......................................................7

5.      Талабаларнинг амалиёт мазмуни..........................................................................................8

6.      Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг таркибий бўлинмалари ва ташкилотлардаги  ўқув амалиётининг дастури............................................................................................................9

Илова

1. Ўқув амалиётини ўташ кундалиги...................................................................................10

2. Амалиёт бўйича ҳисоботнинг титул қоғозини ҳужжатлаштириш намунаси.................................................................................................................................11

3. Талаба амалиёти бўйича ҳисоботга тақриз.....................................................................12

4. Корхонадан бириктирилган амалиёт раҳбарининг услубий қўлланмалари................13

5. Университетдан бириктирилган амалиёт раҳбарининг услубий қўлланмаси............14

 

 

 

 

 

 

1. Амалиётнинг мақсад ва вазифалари

 

     Тошкент ахборот технологиялари университетининг 350300 – АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент бакалавриат йўналиши бўйича III-курс талабаларининг амалиёти ўқув - танишув хусусиятида бўлиб, қуйидаги мақсадларни қамрайди:

-          талабанинг бошланғич маҳоратини йўналтириш;

-          алоқа соҳасидаги корхона фаолиятларининг асосий йўналишларини, уларга хизмат кўрсатиш бозорида ихтисослаштиришни ўрганиш;

-          корхона ташкилий, бошқарув ва ахборот тизимини ўрганиб чиқиш;  

-          корхона қабул қилган ҳисоб сиёсати, бошқарув ва молиявий ҳисобот тизими билан танишиб чиқиш;

-          корхонада иқтисод ва бошқарув мутахассисларининг касбий вазифалари билан танишиш, ҳозирги замон шароитида касбий фаолият учун зарур бўлган иш фазилатларни ва ишлаб чиқариш босқичдаги иштироқ этувчиларни мотивация қилиш тизимини аниқламоқ;

-          корхонада инновацияларни жорий этиш, модернизациянинг асосий йўналишларини  ва  хизматларни ишлаб чиқиш, иш сифати, истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш ва самарадорлик кўрсаткичларига таъсир кўрсатишни тушунмоқ.  

Ўқув амалиётнинг асосий мақсади:

-          назарий билимларни мустаҳкамлаш;

-          алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси корхона ҳамда ташкилот фаолиятларининг умумий тамойиллари ва ҳуқуқий асослари, уларнинг тизими, вазифалар ва мажбуриятларни амалга ошириш механизми ва тизими, моддий-техника ва кадрлар билан таъминланганлиги, хизматчиларга қўйиладиган талаблар ва уларнинг ҳуқуқий тамойиллари билан танишиб чиқиш;

-          танланган касбнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича умумий маълумотларни олиш ҳисобланади.

 

2. Амалиётни ўтиш муддати, ташкиллаштириш ва ўтказиш тартиби

 

Кундузги ўқув бўлими талабаларининг амалиёти ҳар йили ўқув жараёнидан ажратилган равишда 3-курснинг 6-семестри ёз даврида ўтказилади. Амалиётни ўташ муддати 4 ҳафта деб белгиланади. Аниқ муддати ҳар йили ўқув жараёни жадвалига мувофиқ белгиланади ва Тошкент ахборот технологиялари университети ректорининг буйруғи билан тасдиқланади.

350300 – АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент бакалавриат йўналиши бўйича ўқитилаётган талабалар амалиётни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг турли корхоналари, ташкилотлари бўлимларида ва уларнинг филиалларида ўташи мумкин. Амалиёт дастурини тўлиқ ҳажмда бажариш, кафедрага ҳисоботни тақдим этиш ва уни ҳимоя килиш керак.

Давлат ва нодавлат органлар, ташкилотлар, таъсисчилар билан ТАТУда ўқишни тугатгандан сўнг ишга жойлашиш бўйича шартнома тузган талабалар амалиётни ушбу корхоналарда ўташи мумкин.

Ўқув амалиётни ташкил этиш учун Тошкент ахборот технологиялари университети ва “қабул қиладиган ташкилот” деб номланувчи Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг структурали бўлинмалари билан шартнома тузилади.

Амалиётни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича иштирокчилар бўлиб талаба, университет томонидан бириктирилган амалиёт раҳбари (ўқитувчи) ва қабул қилувчи ташкилот (бўлим раҳбари ва амалиёт бошқаруви юклатилган етакчи, айрим ҳолда раҳбар ва етакчи битта шахс бўлиши мумкин) ҳисобланади.

Амалиётнинг умумий бошқаруви факультет декани ва “АКТ соҳасида иқтисодиёт” кафедраси билан ҳамкорликда, бевосивата бошқарув эса мос тартибда белгиланган кафедра ўқитувчилари орасидан раҳбарлар томонидан амалга оширилади.

Амалиёт раҳбарларининг мажбуриятларига:

-          талаба билан биргаликда шахсий режа-вазифа ва ҳисобот шаклини ишлаб чиқиш;

-          талабаларнинг амалиёт ўташини назорат қилиш; 

-          талабаларга ҳисобот учун маълумотларни йиғишда ёрдам бериш;

-          якуний ҳисоботни ёзишда ёрдам бериш;

-          амалиёт натижаларни текшириш ва баҳолаш;

-          талабаларнинг амалиёт бўйича ҳисоботини ҳимоя қилиш комиссиясида қатнашишлар киради.

Талабаларнинг амалиётига раҳбарликни қабул қилаётган муассасанинг ташкилий бўлим (бўлим, хизмат)даги юқори малакали етакчилар ва раҳбарларига юклатилади. Уларнинг вазифаларига талабаларга амалиёт шахсий вазифасини ва дастурини бажариш учун қулай шарт-шароит яратиш, амалиёт ўташ жойларида амалий ёрдам, кундалик юритиш, ҳисоботни тузиш ва ишлаб чиқариш бўйича саволларга жавоб бериш киради. Амалиёт тугаши билан амалиётни ўташ жойидаги раҳбар талабанинг кундалигини, амалиёт бўйича ҳисоботини текширади ва тасдиқлайди, талаба ишини баҳолайди.

Амалиётда талаба ишини тартибга солувчи асосий меъёрий-услубий ҳужжатларга кўйидагилар киради:

-          қабул қилувчи ташкилот ва Тошкент ахборот технологиялари университети ўртасида тузилган шартнома;

-          амалиёт бўйича йўлланма;

-          амалиёт ўташ бўйича дастур ва услубий тавсиялар;

-          амалиёт кундалиги.

Амалиётни бошлашдан олдин талаба:

-          факультет декани томонидан ўтказиладиган умумий ташкилий йиғилишга белгиланган вақтда келиш;

-          методистдан амалиёт бўйича қабул қилаётган ташкилотнинг реквизитлари ва амалиёт раҳбарининг ф.и.ш. келтирилган йўлланма олиш;

-          ўқитувчидан (кафедрадаги амалиёт раҳбаридан) шахсий вазифа, керакли буйруқнома ва маслаҳат олиш;

-          амалиёт дастури маълумотлари билан танишиб чиқиши шарт.

Амалиётни ўташ мобайнида талаба:

-          иш режа календарини тузиши;

-          меҳнат муҳофазаси ва техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши;

-          белгиланган вақтда кафедрадаги амалиёт раҳбари билан алоқада бўлиш, фавқулотда кутилмаган вазият ёки тушунмовчиликлар содир бўлса зудлик билан хабар бериши;

-          вазифалар, иш жадвали, иш юритиш, ташкилот шакли бўйича белгиланган бўлимдаги амал қилаётган меъёрий-ҳуқуқий актлар билан танишиб чиқиши;

-          амалиёт дастурида белгиланган режали тадбирларни тайёрлаш ва амалга оширишда қатнашиши;

-          амалий иш бўйича маҳоратга эга бўлиш мақсадида, амалиёт раҳбарининг алоҳида ишчи вазифаларни бажариши;

-          ҳисоботни тузиш учун зарур бўлган маълумотларни йиғиши ва бойитиши;

-          бўлимда белгиланган иш режаси ва кун тартибига риоя қилиши;

-          кундаликда амалиёт дастурининг бажарилаётганлиги ҳақида ҳисобот юритишга мажбур.

Агар талаба меҳнат интизоми ва корхонанинг ички қоида тартибини бузганлиги ҳақида маълумот кафедрадаги амалиёт раҳбари ва қабул қилган ташкилот раҳбари томонидан тақдим этилса, факультет декани, “АКТ соҳасида иқтисодиёт” ва “Менежмент ва маркетинг” кафедраси мудирига хабар берилади ва у амалиётни ўташдан четлаштирилади. Уларнинг таклифи бўйича ректор талабани университетдан четлаштириш бўйича масалани кўриб чиқиш мумкин.

Амалиёт тугаши билан талаба АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент факультети декани томонидан тасдиқланган ҳолда, ўз вақтида тайёрланган ҳисоботни ҳимоя қилади.

Талабанинг қайта амалиётни ўташига асос бўлиб:

- амалиёт дастурининг бажарилмаганлиги;

- салбий тақриз олинганлиги;

- ҳимоя пайтида қониқарсиз баҳо олиши ҳисобланади.

 

3. Амалиёт натижаларини расмийлаштириш

 

Амалиёт даврида ҳар бир талаба кундалик тутади ва унда раҳбар томонидан олинган шахсий вазифа ва календар режа билан мос равишда қилинаётган ишлар ҳақида маълумотни акс этади. Амалиёт тугаши билан қабул қилинган ташкилот раҳбари томонидан кундалик имзоланади ва муҳрланиб тасдиқланади.

Амалиёт кундалиги талабанинг амалиёт ўтганлиги ҳақида тасдиқлайдиган ва тавсифлайдиган асосий ҳисобот ҳужжати бўлиб ҳисобланади. Унда амалиёт жараёнида қуйидаги жорий ишлар акс эттирилади:

-          талаба томонидан бажарилган ва баҳоланган амалиёт дастурнинг календар режаси (режа кафедрадаги ва қабул қилаётган раҳбарлар билан ҳамкорликда тузилади);

-          талаба томонидан бажарилган амалиёт ишларининг шакли, ҳажми, бажариш муддати ва қабул қилаётган амалиёт раҳбарининг баҳоси таркибий таҳлили ва мундарижаси;

-          талаба қўллаган илмий адабиётлар (китоблар, монографиялар, илмий тўпламлар ва мақолалар) ва меъёрий ҳужжатлар (андозалар, услубий ва соҳани бошқарувчи ҳужжатлар);

-          амалиёт бўйича талабанинг хулосаси ва таклифи; 

-          кафедра ва корхонадаги амалиёт раҳбарлари томонидан амалиётни ўташ муддатида талаба ишинининг қисқача характеристикаси ва баҳоси акс эттирилади.

Кундаликдаги барча имзолар қабул қилаётган ташкилот томонидан муҳр билан тасдиқланади.

 Амалиёт натижалари бўйича амалиёт ҳисоботи тузилади. Унда йиғилган ҳужжатлар, статистик ва социологик маълумотлар, уларнинг олинган манбалар ҳамда бошқа маълумотлар келтирилади. Амалиёт бўйича ҳисоботни шахсан ҳар бир талаба алоҳида тузади ва унда унинг амалиёт давридаги фаолияти акс эттирилади.

Амалиёт ҳисоботида қуйидагилар акс эттирилади:

·         Кириш:

- амалиётни ўташнинг мақсади, жойи ва вақти;

- амалиёт ўташ тартиби, амалиёт жараёнида бажарилган ишлар рўйхати;

·         Асосий қисм:

- амалиёт жараёнида ишларни ташкил қилишни ёритиш;

- умумлашган ҳолда дастур бўлимлари бўйича бажарилган ишларнинг ёритилиши;

-ўқув амалиёти даврида талаба томонидан ечилган амалий масалаларни    ёритиш.

·         Хулоса:

- амалиёт даврида олинган билимларнинг ёритилиши;

- бажарилган ишлар бўйича хулосалар ва таклифлар.

·         Фойдаланилган адабиётлар рўйхати;

·         Илова.

            Ҳисобот қўлёзма ёки компьютерда терилган шаклда, стандарт варақларда (А4 шакл) ГОСТни талабларига мос равишда (14-12 шрифт, 1.5 интервал, варақ параметрлари тепа ва паст ҳошияси 2-2,5, чап 3 ва ўнг 1-1,5) расмийлаштирилади. Ҳисобот ҳажми 30-50 бетни ташкил этиши лозим (иловадан ташқари). Ҳисоботда режадаги бўлимлар ва пунктлар бўйича барча саволларга жавоблар бўлиши керак. Жадваллар, схемалар, графиклар андоза бўйича расмийлаштирилади. Ҳар бир бўлимдан сўнг хулоса ва таклифлар келтирилган бўлиши зарур. Сўзларни (умумий қабул қилинганлардан ташқари) қисқартириш мумкин эмас. Ҳисоботнинг оҳирги бетида (хулосадан сўнг) муаллифнинг имзоси ва ишни тугатилган санаси қўйилади.

            Адабиётлар рўйхати ўз ичига тадқиқ қилинаётган масала бўйича ҳуқуқий, меъёрий, услубий ҳужжатлар, соҳа бўйича инструкциялар, ўқув-услубий қўлланмалар, журналлар ва газетадаги монографиялар ҳамда мақолалар олади. Рўйхат алфавит бўйича, нашриёти ва бетлар сони кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади. Журнал ва газета мақолалари умумий рўйхатда алфавит тартибида, нашр йили ва рақами, шунингдеқ матннинг бети кўрсатилган равишда расмийлаштирилади.

            Илова қилинган ҳисоб-китобни ва маълумотни тасдиқлайдиган корхона ҳужжатларини (нусхаси ҳам бўлади) ўз ичига олиши зарур, яъни: корхона ҳисоб сиёсати, статистик ҳисоботлар, баланс ва унга қўшимча шу йилнинг иловалари, ҳужжатлар бланкалари ва ҳ.к. амалиётдаги иловалар араб рақамлари билан белгиланади, ҳар бир янги варақ бошида ўнг бурчагида “Илова” сўзини кўрсатган ҳолда бошланади. Иловалар рақамланиб борилади (№ белгисиз). Илова унинг мазмунини акс эттирадиган матнли номга эга бўлиши керак.

 

4. Амалиёт бўйича ҳисоботни якунлаш ва ҳимоя қилиш

 

Амалиётнинг якунланиши ва баҳоланиши учун талабага деканат томонидан ўқув жараёнидаги календар графикка мувофиқ муддат белгиланган бўлиб, уни тўлиқ ҳамда хатосиз қилиб қуйидаги кетма-кетликда ҳужжатлаштириш лозим:

-          кундалик амалиётида мустақил вазифаларни бажариш;

-          амалиёт ўталганлиги бўйича ҳисоботга кафедрадаги илмий раҳбардан тақриз.

-          корхонадаги раҳбар имзоси қўйилган ва муҳри бостирилган ҳолда амалиёт ўтилган жойдан тафсифнома.

Ҳисобот тўғри ҳужжатлаштирилганлигини текшириш учун деканатга тақдим этилади, рўйхатга олинади ва “АКТ соҳасида иқтисодиёт” ва “Менежмент ва маркетинг”  кафедралари томонидан ташкил этилган комиссия бошчилигида оммавий равишда ҳимояга берилади.

Ҳимоя вақтида (оғзаки сўров шаклида бўлади) талаба қилинган ишнинг қисқача мазмуни, хулоса ва тавсиялари, ҳисоботдаги материаллар тузилиши ва таҳлили; қабул қилинган ҳулосаларни асослаш учун уларнинг қонунийлиги ва самарадорлигини исботлаш, ҳисобот бўйича мавжуд барча саволларга жавоб бериш шарт.

Маъруза учун 10-15 дақиқа ажратилади, сўнг баҳо қўйилади. Баҳолаш чоғида талаба амалиёт кундалигини ва  ҳисоботни  мазмун бўйича тўғри тузилганлигини, шунингдек, амалиёт ўтаган жойдан такриз-тавсифнома инобатга олинади.

Амалиёт баҳоси қайднома ва рейтинг дафтарчасига қўйилади. Ҳисобот топширилмаса ва ҳимоя қилинмаса талаба кейинги курсда ўқишга қўйилмайди.

 

5. Талабаларнинг амалиёт мазмуни

 

АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент таълим йўналиши  3 курс талабаларининг ўқув режага биноан “Микро-макроиқтисод”, “Бизнес бошқарув асослари”, “Бошқарув ҳисоби”, “Ҳисоб  асослари”, “Молиявий менежмент”, “Логистика асослари”, “Инвестицион  таҳлил”, “ Коммуникация соҳасининг иқтисодиёти”, “Э-бизнес ривожланиш стратегияси”, “Интернет бизнес менежменти” каби фанлари ўқув амалиётининг назарий асослари ҳисобланади.

Талабалар корхона ва ташкилотларнинг асосий йўналишлари,  ишчилар  касбий вазифалари ва уларнинг ишбилармонлик фазилатларини Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг корхона ва ташкилотлари  ходимлари мисолида ўзининг иш жойларида ўрганишади.

Ўқув амалиёти вақтида талабалар қуйидагиларни ўрганишлари шарт:

-          амалиёт ўтиш корхонасининг вазифалари  ва тавсифи, корхонада ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва унинг тузилиши билан танишиш;

-          алоқа хизматларини кўрсатиш бўйча ишлаб-чиқариш жараёнларини ташкил қилишни  ва хизматлар  сифатини таъминлашни ўрганиб чиқиш;

-          корхона  ташкилий-техник (хабарларни узатиш бўйича ишлаб-чиқариш жараёнларини ташкил қилиш) ва тезкор бошқарувни (асбоб ва ускуналар, линияли иншоотларга хизмат кўрсатиш бўйича ишлар) ва улар ҳал қиладиган масалаларни ўрганиб чиқиш;

-          жавобгарлик марказлари, тузилмавий бўлимлар ва бошқарув даражаларни ажратилган ҳолда ташкилий тузилишини ўрганиб чиқиш;

-           тузилмавий бўлимлар орасидаги алоқаларни ва бўйсуниш тавсифини, бошқарув вазифалар алоқадорлигини (иқтисодий таҳлил, прогнозлаш, қарорларни қабул қилиш, режалаштириш, ҳисоб, назорат, тартибга солиш ва бошқалар) аниқлаш;

-          корхона бошқарув бўғинлари, айрим тузилмаларнинг молиявий вазифалари билан танишиш;

-          корхоналарда бошқарув электрон тизими билан танишиш;

-          кўрсатиладиган хизматларнинг номенкулатурасини ва уларнинг тузилишини, сифат таркибининг ўзгариш динамикасини; корхона молия-хўжалик фаолияти бўйича статистик ҳисобот шакллари ва кўрсаткичлар тартибини ўрганиб чиқиш;

-          корхона фаолиятининг сифат ва миқдор томонларини тавсифловчи, алоқа ва ахборотлаштириш корхоналарининг статистика кўрсаткичлари тартибини ўрганиб чиқиш. Ташқи ҳисоботлар ва бошқарув қарорларни қабул қилишда     улардан фойдаланишни кўрсатиш;

-          корхона иш сифатининг  кўрсаткичлари тартибини, қувватини, ишлаб-чиқариш фаолиятининг кўрсаткичларини (ресурслар, штат, маблағлар) ўрганиб чиқиш;

-           корхона ҳисоб сиёсати, бошқарув ҳисоб ва ҳисоботини ташкил қилиш тартиби, алоқа хизматлар таннарҳини калькуляция қилиш  ва харажатлар ҳисобининг усуллари билан танишиш;

-          модернизация жараёнларининг асосий йўналишлари, корхонада инновацияларни жорий этиш ва корхона рақобатбардошлигига, хизматларга, иш сифатига, истеъмолчиларга хизмат кўрсатишга ва самарадорлик кўрсаткичларига  уларнинг таъсири билан танишиш.

      Ҳисоботда қуйидагилар тақдим этилиши лозим:

-          корхонанинг ишлаб чиқариш  ташкилий тузилиши – цехлар ва участкалар, бўлимлар ва уларнинг боғланиши. Ишлаб-чиқариш жараёнларининг ташкил қилиниши;

-          ташкилий тартибнинг ахборот тизими – ахборот оқимларнинг сони, уларнинг йўналишлари, таркиби. Оқимнинг таркиби – ички ва ташқи  хужжатлардаги кўрсаткичларнинг ва маълумотларнинг  рўйхати;

-          корхонада бошқарув тузилиши ва молиявий вазифаларни жорий этиш, корхона операцион ва инвестиция бюджетлари, пул оқимларининг бюджети (касса бюджети). Корхонанинг операцион, ишлаб чиқариш ва молиявий даврларини тақдим этиш.

 

6.Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг тузилмавий бўлинмалари ва ташкилотлардаги

ўқув амалиётининг дастури

 

 

Амалиёт мундарижаси

соатлар

сони

1.

Корхона умумий тавсияномаси, ахборот коммуникация хизматлар бозорида рақобат сиёсати  ва ўрни

18

2.

Корхонанинг хизматлар ишлаб чиқариш ташкилий тузилиши ва бошқаруви билан танишиш

18

3.

Ишлаб чиқариш-эксплуатация ҳизмати билан танишиш

18

4.

Режа-молия ҳизмати билан танишиш

18

5.

Корхона ҳисоб сиёсати ва унинг бошқарув ва молия тизимлар кўрсаткичларида ифодаси

18

6.

Корхона кадрлар бўлими иши билан танишиш

18

7.

Корхона маркетинг бўлими иши билан танишиш

18

8.

Корхонада бошқарув фаолиятини ахборотлаштириш билан танишиш

18

Жами:

144

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Илова 1

 

 

Ўқув амалиётини ўташ кундалиги

 

______________________________________________________________

(талабанинг Ф.И.Ш.)

 

Кўриб чиқилган масалалар рўйхати:

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

 

Топшириқ берилган сана 201___й.«___»____________

Ҳисобот топширилган сана 201___й. «___»____________

Амалиёт раҳбари: ____________ (____________________)

                                     (имзо)                     (Ф.И.Ш.)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Илова 2

 

 

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

 

Тошкент ахборот технологиялари

университети

 

«АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент» факультети

«АКТ соҳасида иқтисодиёт» кафедраси

«Менежмент ва маркетинг» кафедраси

 

 

 

Ўқув амалиётини ўташ ҳақидаги

ҲИСОБОТ

 

______________________________________________________________

(муассаса, ташкилот, корхона номи)

 

Бажарди:______________________________________________________

                                                                                                                 /имзо/

________________________________________________________

(и.ш.ф., гуруҳ, босқич)

 

Корхонадан___________________________________________________

берилган раҳбар:_______________________________________________

______________________________________________________________

(Ф.И.Ш., лавозими, муҳр ва имзо)

 

Раҳбар:_______________________________________________________

(Ф.И.Ш., имзо)

 

 

Амалиёт учун

қўйилган

умумий баҳо:_______ кун: 201___й. «___»____________

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент 201   й.

 

 

 

 

Илова 3

 

 

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

 

Тошкент ахборот технологиялари

университети

 

«АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент» факультети

«АКТ соҳасида иқтисодиёт» кафедраси

«Менежмент ва маркетинг» кафедраси

 

 

Талаба амалиёти бўйича ҳисоботга

ТАҚРИЗ

 

 

Талаба________________________________________________________

(талабанинг и.ш.ф., босқич, гуруҳ)

                                                      ___________________________________

______________________________________________________________

(муассаса, ташкилот, корхона номи)

 

 

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

 

 

 

Баҳо_________________________      201___й. «___»       ______________

Раҳбар:_______________________________________    ______________

                                   (Фамилия, исм, шариф)                              имзо

 

 

 

Илова 4

 

 

Корхонадан бириктирилган амалиёт раҳбарининг

услубий қўлланмаси

 

Қабул қилувчи ташкилот томонидан амалиёт раҳбари:

-          талабалар учун иш жойларини тайёрлайди, зарур ташкилий техника ва компъютерлар билан таъминлайди;

-          маълум бўлинма фаолияти тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлган юқори малакали ишчилар (мутахассислар)га талабаларни бириктиради;

-          талабалар томонидан тузилган амалиёт ўташ индивидуал режаларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

-          талабаларга дастур ва олинган амалиёт вазифалари доирасида зарур ҳужжат ва материаллар билан танишиш имкониятини яратади;

-          талабаларга амалиёт ўташ даври учун амалиётнинг бевосита раҳбар томонидан тузилган характеристикаларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди (имзолайди).

 

Амалиётнинг бошқарилиши учун бевосита масъул мутахассис:

-          талабаларга индивидуал режа тузиш ва уларнинг бажарилишида ёрдам беради, талабанинг индивидуал режасидаги «бажариш тўғрисида белги» графасида ўзининг изоҳларини ёзиб беради;

-          бўлинма ихтисосчилигини ҳисобга олган ҳолда амалиёт ўташ кундалигини тузиш ва ҳужжатлаштиришда ёрдам беради;

-          талабанинг назарий ва амалий тайёргарлик даражасини, иш ва психологик сифатларини ўрганади, унда танланган мутахассисликка ҳурмат ва юклатилган ишга масъулият билан ёндашиш, ташаббускорлик, эркинлик ҳиссини, ҳуқуқий маданиятни ривожлантиришга ёрдам беради;

-          талабалар томонидан бажарилган ишларга мунтазам хулосалар чиқаради ва кейинги вазифаларни аниқлайди, кундалик тутишни назорат қилади, уларнинг ишларининг натижаларини ҳолис баҳолайди;

-          талаба иши изоҳи, тайёргарлик даражаси ва амалиёт ўташ сифатини яхшилаш бўйича ўзининг таклифлари тўғрисида амалиёт бўлинмаси раҳбарига ахборот беради;

-          амалиёт тугаши билан натижалар чиқарилади ва талабага характеристика тузади.

 

Қабул қилувчи ташкилот характеристикада қуйидагиларни акс эттириши шарт:

-          амалиёт дастури ва унинг ўташнинг календар режаси бажарилишининг сифати ва тўлиқлиги, талабалар амалиёти натижаларининг баҳоси;

-          талабалар кўрсатган профессионал ва шахсий сифатлар, уларнинг тайёргарлик даражаси;

-          талабаларнинг профессионал муносибликлари тўғрисидаги хулосалар.

 

 

 

 

 

 

Университетдан бириктирилган амалиёт раҳбарининг

услубий қўлланмаси

 

 

Ўқув амалиёти мақсад ва вазифаларини ҳисобга олган ҳолда амалиётнинг ўқитувчи-раҳбари:

-          амалиёт бошланишидан олдин зарурий ташкилий тадбирлар ўтказилишни таъминлайди;

-          талабаларнинг индивидуал сифат ва салоҳиятларини инобатга олган ҳолда уларни тўғри саралаш мақсадида бўлинма ишининг ташкил қилиниши ва хусусиятини ўрганади;

-          талабалар томонидан ўтилган ўқув дастури ва уларнинг тайёргарлик даражаси тўғрисида амалиёт бўлинмаси раҳбарини ҳабардор қилади;

-          амалиёт ўташ даврида талабанинг иш ҳажми, вақти ва тематикасини мақбуллаштиради;

-          талаба ишини ташкиллаштириш масалалари бўйича қабул қилувчи ташкилотдан амалиёт раҳбарига услубий ёрдам кўрсатади;

-          талабага амалиёт ўташ шахсий режа (вазифа)сини тузишда услубий ёрдам кўрсатади;

-          режалаштирилган тадбирларни талаба томонидан амалга оширилишини қабул қилувчи ташкилотдан амалиёт раҳбари билан бирга назорат қилади;

-          талабанинг профессионал ва бошқа шахсий сифатларини, тайёргарлик даражаси ва ишга муносабатини ўрганади;

-          қабул қилувчи ташкилотдан амалиёт раҳбари билан биргаликда талаба ишини баҳолайди ва хулоса чиқаради;

-          қабул қилувчи ташкилотдан амалиёт раҳбарлари билан биргаликда амалиёт ўташ масалаларини, уни ташкил қилиш ва ўтқазиш бўйича  мавжуд камчиликларини ва уларни йўқотиш бўйича таклифларни ҳал қилади;

-          қабул қилувчи ташкилотдан амалиёт раҳбари билан талабалар ҳисоботларини ва якуний амалиёт натижаларини мухокамасида иштирок этади;

-          амалиёт тугагач, унинг натижалари ва мукаммаллаштириш бўйича таклифларни талаба томонидан кафедрага тақдим этилишини назорат қилади;

-          амалиёт ҳимоясини ўтказади ва унинг натижаларини баҳолайди.

 

Раҳбар рецензиясида қуйидагилар акс этиши  шарт:

-          амалиёт дастурини бажариш ва уни ўташда индивидуал вазифаларнинг сифати ва тўлиқлиги, талабалар амалиёти натижаларининг баҳоси;

-          талабалар томонидан намоён қилинган профессионал ва шахсий сифатлар, тайёргарлик даражаси;

-          талабаларни профессионал лойиқликлари тўғрисидаги хулосалар.