ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

“АКТ СОҲАСИДА ИҚТИСОДИЁТ ВА МЕНЕЖМЕНТ” ФАКУЛЬТЕТИ

 

 

 

“Почта алоқаси технологияси” 5350500 таълим

йўналиши талабалари учун  ўқув амалиёти бўйича

 

 

 

УСЛУБИЙ КЎРСАТМА

 

 

Тошкент 2016 й.


Талабаларнинг ўқув-танишув амалиёти уларнинг мазкур йўналиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишини таминлашдан иборат. Ушбу услубий кўрсатма таркибий тузилиши жиҳатидан амалиёт мақсади ва вазифалари, амалиётни ташкиллаштириш, амалиёт мундарижаси ва амалиёт бўйича хисобот тайёрлаш йўриқномалари келтирилган.  Бундан ташқари услубий кўрсатмада амалиёт даврида бевосита фойдаланиш учун зарур ҳужжатлар илова тарзида берилган.

Тузувчилар:

Л.Н.Жўраев – “Почта алоқаси технологияси” кафедраси катта ўқитувчиси.

Ғ.Р.Маматқулов - “Почта алоқаси технологияси” кафедраси ассистенти.

 

Тақризчи:

З.З.Қосимов – “Ўзбекистон почтаси” АЖ Халқаро почтамт филиали директори.

 

Услубий кўрсатма ПАТ кафедраси йиғилишида

мухокама этилди. 201__ йил __ ____ - сонли баённома.

 

 

Услубий кўрсатма АКТСИМ факултети илмий кенгашида

мухокама этилди ва университет илмий-услубий

кенгаши муҳокамасига тавсия этилди.

 201__ йил __ ____ - сонли баённома.

 

Услубий кўрсатма Тошкент ахборот технологиялари

университети илмий-услубий кенгашида муҳокама

этилди ва нашр этишга тавсия этилди.

 201__ йил __ ____ - сонли баённома.

 

 

 

МУНДАРИЖА

 

Кириш................................................................................................

4

1.

Амалиётнинг мақсад ва вазифалари................................................

4

2.

Амалиётни ўтказиш муддатлари.....................................................

5

3.

Амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби................................

5

4.

Амалиёт натижаларини расмийлаштириш.....................................

8

5.

Амалиётни якунлаш ва ҳисоботни ҳимоя қилиш.........................

10

6.

Талаба ўқув амалиётининг мазмуни...............................................

11

7.

Ўзбекистон Республикаси АТ ва КР Вазирлиги соҳа корхоналаридаги ўқув-танишув амалиётининг дастури..............

14

8.

Ўқув-танишув амалиёти натижаларини баҳолаш мезонлари......

14

9.

Иловалар............................................................................................

16

 

Ўқув амалиётини ўташ кундалиги..................................................

16

 

Амалиёт бўйича ҳисоботнинг титул варағини расмийлаштириш намунаси.............................................................

17

 

Талабанинг амалиёт бўйича ҳисоботга тақризи............................

18

10.

Корхонадан амалиёт рахбарига услубий тавсиялар......................

19

11.

Университетдан амалиёт раҳбарига услубий тавсиялар...............

21

 

 

 

 


 

КИРИШ

    Талабаларнинг битирув малкавий олди  ишлаб чиқариш амалиёти Ўзбекистон республикаси "Таълим тўғрисидаги қонун ва кадрлар тайёрлаш миллий дастури" талаблари ва Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998 йил 30 октябрда 305- сонли буйруқ билан тасдиқланган "Олий таълим муассасалари талабаларининг амалиёти ҳакидаги низоми" талабларга мос равишда ишлаб чиқилган. Ишлаб чиқариш амалиёти 4-курсда ўтказилади. Амалиёт мазкур бакалавриатура йўналиши бўйича фанларнинг назарий қисмини кенгайтириш ва мустаҳкамлашни, хамда янги жамоада иш малакасини ошириш ва амалий иш ўрганишни таъминлайди.

 Ишлаб чиқариш амалиётининг давомийлиги ўкув режасига биноан белгиланади.

Талабалар ишлаб чикариш амалиётини ўтиш вақтида келтирилган дастурга биноан амалий  ҳисоботи учун материаллар йиғиши шарт.

1.     Амалиёт мақсади ва вазифалари

     Тошкент Ахборот технологиялари университетининг “Почта алоқаси технологияси” 5350500 таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган 2-босқич талабаларининг ўқув амалиёти танишиш-ўрганиш характерига эга ва қуйидаги мақсадларни кўзлайди:

Ø Талабани ўқиши давомида касбга йўналтириш;

Ø Почта алоқаси корхоналари фаолиятининг асосий йўналишларини, уларнинг хизмат кўрсатиш бозорида ихтисослашувини ўрганиш;

Ø Корхонадаги бўлимларда почта алоқаси мутахасисларини касбга оид вазифалари билан танишиш;

Ø Замонавий шароитларда касбий фаолият учун талаб қилинадиган зарурий ишчанлик хусусиятларини аниқлаш;

Ø Амалиёт ўтаётган корхонанинг ташкилий маданиятини ва хизмат этикасини ўрганиш.

Ўқув-танишув амалиётининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ü Ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятлари билан танишиш;

ü Келажакдаги касбий фаолиятнинг асослари, почта алоқаси корхоналари тузилишининг умумий тамойиллари ва ҳуқуқий асослари, уларнинг вазифа ва ваколатларини амалга ошириш тизими, тузилмаси  ва маханизми, моддий-техник ва кадрлар таъминоти, ходимларга қўйиладиган талаблар ва уларнинг ҳуқуқий ҳолати билан танишиш;

ü Танланган мутахассисликнинг хусусиятлари тўғрисида умумий маълумот олиш.

2.     Амалиётни ўтказиш муддатлари

Талабаларнинг кундузги ўқув-танишув амалиёти ҳар йили ёзда 2-босқич,  4-семестрида ўқув жараёнидан ажратилган ҳолда олиб борилади. Амалиёт давомийлиги ишчи-ўқув режага мувофиқ  6 ҳафтани ташкил этади.

3.     Амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби

Почта алоқаси технологияси 5350500 йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар ўқув амалиётини “Ўзбекистон почтаси” АЖ корхоналарининг таркибий тузилмаларида ўташлари мумкин.

Талабалар амалиёт дастурини тўлиқ ҳажмда бажаришлари ва кафедрага тегишли ҳисоботни тақдим этишлари ҳамда ҳимоя қилишлари зарур.

        Ўқув амалиёти Тошкент Ахборот технологиялари университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги тасарруфидаги корхоналар ўртасида тузилган амалиёт ўташ шартномаси асосида ташкил этилади.

        Талаба, университет томонидан тайинланган амалиёт раҳбари (ўқитувчи) ва қабул қилувчи ташкилот (ушбу тузилма рахбари ва амалиётга бевосита раҳбар сифатида бириктирилган мутахасис ) амалиётни ташкил этиш ва ўтказишнинг бевосита иштирокчилари бўлишлари мумкин.

                 Амалиётга умумий рахбарликни факультет деканати “Почта алоқаси технологияси” кафедраси билан биргаликда олиб боради.

Амалиёт рахбарларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

·        Талаба билан биргаликда амалиёт учун режа, топшириқ ва ҳисобот тузилишини ишлаб чиқиш;

·        Талабанинг амалиётни ўташини назорат қилиш;

·        Талабанинг якуний ҳисоботини тайёрлашида назорат олиб бориш;

·        Талабанинг амалиёт ҳисоботининг ҳимоясини қабул қилишда ишчи-комиссия таркибида иштирок этиш.

Амалиёт ўталаётган корхонадан рахбарлик қилиш малакали мутахассис ва рахбарларга юклатилади ва қуйидаги талаблар белгиланади:

- талаба томонидан дастурни ва индивидуал топшириқни бажариш учун шароитлар яратиш,

- ишлаб чиқариш масалалари бўйича маслахат бериш ва амалиёт ўталаётган жойда кундалик юритиш,

- ҳисобот тузишда амалий ёрдам кўрсатиш

амалиёт давомида амалиёт бўйича кундаликнинг тўлдириб борилишини назорат қилиш

 амалиёт тугагандан кейин, хисоботнинг тўғри тузилганлигини текшириш,           

 талабанинг амалиёт давридаги фаолиятига умумий баҳо бериш.

Талабаларнинг амалиётдаги ишини тартибга солувчи норматив-услубий ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

-         Тошкент Ахборот технологиялари университетининг амалиёт ўтовчи корхоналар  билан тузган шартномаси;

-         амалиётга берилган йўлланма;

-         амалиётни ўташ бўйича дастур ва услубий тавсиялар;

-         шахсий топшириқ;

-         амалиёт кундалиги.

Амалиёт бошланишидан олдин талаба қуйидагиларни амалга ошириши шарт:

Ø Факультет деканати томонидан ўтказиладиган умумий ташкилий йиғилишга белгиланган вақтда келиш;

Ø Услубчидан қабул қилувчи ташкилотнинг барча реквизитлари ва амалиёт раҳбарининг Ф.И.О. кўрсатилган амалиёт йўлланмасини олиши;

Ø Кафедрадан амалиёт раҳбари – ўқитувчидан индивидуал топшириқ ва зарурий йўриқнома ҳамда маслахатларни олиши;

Ø Амалиёт дастурида кўзда тутилган материалларни ўрганиш.

Амалиёт даврида талаба қуйидагиларни амалга ошириши шарт:

ü Ишни тақвим режасини тузиш;

ü Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидаларига қатьий риоя қилиш;

ü Кафедрадан амалиёт рахбари томонидан белгиланган кунда алоқада бўлиши, кўзда тутилмаган вазиятларда ва тушунмовчиликлар юзага келган ҳолларда улар ҳақида хабар бериши;

ü Функционал мўлжалланиши, ушбу ташкилот иш режими, иш юритиши, тузилиши бўйича тузилмада амалда бўлган норматив – ҳуқуқий актларни ўрганиши;

ü Амалиёт дастурида кўзда тутилган режали тадбирларни тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этиш;

ü Амалиёт рахбарининг амалиётга оид баъзи топшириқларни бажариши чоғида амалий иш кўникмаларини эгаллашга интилиш;

ü Ҳисобот учун зарур материалларни йиғиш ва умумлаштириш;

ü Тузилмада белгиланган кун тартиби ва иш жараёнига риоя этиш;

ü Кундалик амалиёт дастурини бажарилиш ҳисобини юритиш.

Талаба томонидан меҳнат интизоми ва корхонанинг ички тартиб қоидалари бузилганда қабул қилувчи ташкилот раҳбари ва кафедрадан амалиёт раҳбарининг тақдим этган хатига кўра амалиёт ўташдан четлатилади, бу ҳақда факультет декани ва “Почта алоқаси технологияси” кафедра мудирига хабар берилади. Уларнинг таклифи бўйича ректор талабани университет талабалари сафидан четлаштириш масаласини кўриб чиқади.

4.     Амалиёт натижаларини расмийлаштириш

Амалиётни ўташ чоғида ҳар бир талаба қатъий тақвим режага ва рахбардан олинган шахсий топшириққа мувофиқ унинг томонидан бажарилган ишлар акс эттирилган кундалик юритади. Амалиёт якунида кундалик қабул қилувчи ташкилот муҳри ва рахбарининг имзоси билан тасдиқланади.

Амалиёт кундалиги талабанинг амалиёт ўтаганлигини таснифловчи ва тасдиқловчи ҳисобот ҳужжати бўлиб, унинг амалиёт жараёнидаги қуйидаги амалий ишлари акс эттирилади:

-  Талаба томонидан амалиёт дастурини бажариш тақвим режаси, бажариш баҳолари билан (режа кафедра ва амалиёт томонидан амалиёт раҳбари билан биргаликда тузилади);

-  Таркиби ҳажми ва бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда талаба бажарган илмий ишларнинг тузилиши ва мазмунини таҳлил қилиш ҳамда уни қабул қилувчи томонидан амалиёт рахбарининг баҳоси;

-  Талаба томонидан фойдаланилган илмий адабиётлар (ўқув қўлланмалари, монографиялар, илмий тўпламлар ва материаллар, реферат нашрлар) ва норматив материаллар (стандартлар тармоққа оид раҳбарий ва услубий материаллар ва бошқалар) рўйхати ва қисқа мазмуни ёритилган шархи;

-  Талабанинг амалиёт бўйича хулоса ва таклифлари;

-  Корхона ва кафедрадан амалиёт рахбарининг амалиёт даврида талаба ишини қисқача тавсифи ва баҳоси.

Кундаликдаги барча имзолар қабул қилувчи ташкилот муҳри билан тасдиқланади.

Амалиёт якуни бўйича  йиғилган материаллар шархи, статистик ва ижтимоий маълумотлар, уларни олиш манбалари ва бошқа маълумотлар келтирилган амалиёт ҳисоботи расмийлаштирилади. Амалиёт тўғрисидаги ҳисобот ҳар бир талаба томонидан якка тартибда тузилиши ҳамда унинг амалиёт давридаги фаолиятини акс эттириши керак.

Амалиёт ўталганлиги тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагилар акс эттирилган бўлиши шарт:

Кириш:

Ø Амалиёт ўташнинг мақсади, жойи ва вақти;

Ø Амалиётни ўташ узвийлиги, амалиёт жараёнида бажарилган ишлар рўйхати.

·        Асосий қисм:

Ø Амалиёт жараёнида ишни ташкил этиш баёни;

Ø Дастур бўлимлари бўйича бажарилган ишларнинг умумлаштирилган ҳолдаги баёни;

Ø Ўқув-танишув амалиётини ўташ чоғида талаба томонидан ҳал этиладиган амалий масалалар баёни.

·        Ҳулоса

Ø Ўқув-танишув амалиётини ўташ чоғида орттирилган кўникмалар баёни;

Ø Ишнинг бажарилган корхона бўйича хулоса ва таклифлар. 

·        Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

·        Иловалар.

Ҳисобот давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ стандарт варақларда (А4 формат) қўлда ёки электрон кўринишда (12-14 ширфт, 1.5 интервал варақ параметри юқори ва пастки 2-2.5, чапдан 3, ўнгдан 1-1.5) расмийлаштириш лозим. Ҳисобот ҳажми 30-50 варақдаги матнни ташкил этади (иловаларсиз). Ҳисоботга унинг режасидаги барча бўлим ва бандлар киритилган бўлиши (жадвал, схема, графиклар аниқ чизилиши ва стандартга мувофиқ расмийлаштирилиши) керак. Ҳар бир бўлим охирида ҳулоса ва таклифлар берилиши зарур.

Адабиётар рўйхати ҳуқуқий, норматив услубий ҳужжатлар, тармоқ йўриқномалари, ўқув-услубий қўлланмалар, монографиялар ва тадқиқ қилиниётган муаммога оид газета ва журналлардаги мақолаларни ўз ичига олади. Рўйхат алифбо тартибида нашр ва варақлар сонини кўрсатилган ҳолда тузилади. Журнал ва газета мақолалари нашрни йили ва сони, матн варақларини ҳавола қилинган ҳолда, умумий рўйхатда, алифбо тартибида кўрсатилади.

Иловаларга ахборотни тасдиқловчи корхонанинг ҳужжати ва хисоб китоблар (корхона Устави нусхаси, унинг таъсис хужжатлари, лавозим йўриқномалари, тегишли йил баланси ва унинг иловалари, ҳужжат бланкалари ва ҳ.к.) киради.

Амалиёт ҳисоботининг титул варағи қабул қилувчи ташкилот (амалиёт рахбари томони) дан имзоланиши ва муҳрланиши керак.

Расмийлаштирилган муқоваланган ҳисобот “Почта алоқаси технологияси” кафедрасидан амалиёт рахбарига тақриз учун берилади.

 

5.     Амалиётни якунлаш ва ҳисоботни ҳимоя қилиш.

Амалиётни якунлаш ва баҳолаш учун талаба деканат томонидан белгиланган муддатларда ўқув жараёнининг тақвим жадвалига мувофиқ тўлиқ ва батартиб (тузатишларсиз) расмийлаштирилган қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

-  Индивидуал топшириқ бажарилганлиги ҳақидаги ҳисобот;

-  Кафедрадан илмий раҳбарнинг тақризи берилган амалиёт ўтаганлиги тўғрисидаги ҳисобот;

-  Амалиёт ўтаган жойдан қабул қилувчи ташкилот рахбарининг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган ижобий тавсифнома.

Ҳисобот тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш, рўйхатга олиш учун деканатга тақдим этилади ва “почта алоқаси технологияси” кафедраси томонидан ташкил этилган комиссия олдида ҳимоя қилиш учун берилади. Ҳимоя вақтида талаба бажарган ишларини асосий натижалари, хулосалари ва тавсиялари, ҳисобот материаллари таркиби ва таҳлилини қисқача баён қилиши керак. Қабул қилинган қарорларини қонунийлиги ва самарадорлигини асослаб бериши, ҳисобот бўйича барча саволларга аниқ жавоб бериши керак. Ҳисобот учун 10-15 минут ажратилади, сўнгра баҳоланади. Маърузачининг чиқишини баҳолашда кундалик ва амалиёт ҳисоботининг мазмуни ва талаба томонидан тўғри тасмийлаштирилиши, амалиёт ўталган жойдан ижобий тавсифнома инобатга олинади.

Амалиёт бўйича баҳо қайднома ва рейтинг дафтарчасига қўйилади. Ҳисоботни топширмасдан ва ҳимоя қилмасдан талаба кейинги курсда ўқишига йўл қўйилмайди.

 

6.     Талаба ўқув-танишув амалиётининг мазмуни.

Почта алоқаси технологияси 5350500 йўналиши бўйича талаба томонидан  II курснинг 3 ва 4 семестрлардаги ўрганилган “Маълумотлар тузилмаси”, “Микроиқтисодиёт”, каби таянч фанлар ўқув амалиётининг назарий асосини ташкил этади.

Корхона ва ташкилотлар фаолиятининг асосий йўналишларини, касбга оид вазифаларини, шунингдек почта хизмати ходимларининг ишчанлик қобилятларини корхона ва ташкилот, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги “Ўзбекистон почтаси” АЖ таркибий тузилмалари (иш жойлари)да ўрганиладилар.

Ўқув амалиёти даврида талабалар қуйидагиларни ўрганишлари шарт:

Корхона ва акциядорлик жамиятларини тузиш масалалари бўйича:

ü Корхонани таърифи, корхоналарнинг турлари;

ü Акциядорлик жамиятларининг турларини;

ü Юридик шахслар белгиларининг турларини;

ü Жамият уставини;

 

Почта алоқаси корхонасида ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этилиши бўйича:

ü Оддий, буюртмали хат-хабарларниқабул қилиш, ишлов бериш;

ü Халқаро почта жўнатмаларини қабул қилиш, ишлов бериш ва топшириш;

ü Кўп ўлчамли почта жўнатмаларини (ички ва халқаро), хизмат хат-хабарларини қабул қилиш, ишлов бериш ва жўнатиш;

ü Даврий нашрларга обуна қабул қилиш, унга ишлов бериш, элтиб бериш, қайта манзиллаш ва бекор қилиш;

ü Шикоят ва аризаларни қабул қилиш, ижро этиш ва этиш. Хизмат ёзишмаларини ижро этиш;

ü Хабарчи ишини ўрганиш ва уни назорат қилиш;

ü Почтани жўнатиш, алмашиш ва олиш, почтани текширишда аниқланган бузилиш ва носозликларни расмийлаштириш;

ü Ишлаб чиқаришга оид хужжатларни, пул суммаларини ва қимматликларни ҳисобга олиш ва сақлаш.

Ишлаб чиқаришни ташкил этиш тузилмаси бўйича:

ü корхона, объект ва иш жойини ишлаб чиқариш тузилмасини ўрганиш ва келтириш;

ü корхоналар, акциядорлик жамиятларининг филиаллари, боғламалари томонидан хизматлар тақдим этилишини ўрганиш;

ü тегишли хужжатларни қабул қилиш, бериш, элтиб бериш ва расмийлаштириш бўйича ишлаб чиқариш жараёни билан танишиш;

ü хизматларни ҳисобга олиш усуллари ва статистик ҳисобот шаклларини ўрганиш;

ü корхона восита ва иншоатларни, техник хизмат кўрсатишни ва хизматлар тақдим этишга тайёр ҳолда сақлашни ташкил этилишини ўрганиш.


 

7.     Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги соҳа корхоналаридаги ўқув-танишув амалиётининг дастури

т/р

Амалиёт таркиби

Ажратилган соатлар миқдори

1.

Корхонанинг умумий тавсифи

18

2.

Бошқарувнинг ташкилий тузилиши билан танишиш

18

3.

Кадрлар бўлими иши билан танишиш

18

4.

Пенсия ва нафақаларни топшириш жараёнини билан танишиш

24

5.

Обуна бўлими фаолияти билан танишиш

24

6.

Ишлаб чиқариш-эксплутация қилиш хизмати билан тинишиш

18

7.

Пул ўтказмалари жараёни фаолияти билан танишиш

18

8.

Почта хавфсизлиги хизмати бўлими фаолиятини ўрганиш

18

9.

Мижозларга хизмат кўрсатиш жараёни билан танишиш

24

10.

Алоқа бўлимлари фаолиятини ўрганиш

18

11.

Корхонанинг ахборотлаштириш фаолияти билан танишиш

18

Жами:

216

 

 

 

 

8.     Ўқув-танишув амалиёти натижаларини баҳолаш мезонлари.

Почта алоқаси технологияси таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган 2-курс бакалавр талабаларининг ўқув-танишув амалиёти якунида ҳисобот топширилади ва оғзаки суҳбат тарзида ҳимоя қилинади. Суҳбат ушбу дастур асосида олиб борилади. Ҳар бир талабанинг ҳисоботини топшириш кўрсаткичи 100 баллик тизимда баҳоланади.

100 баллик тизим қуйидагича асосланади:

Балл

Баҳо

Талабанинг билим даражаси

86-100

Аъло

Хулоса ва қарор қабул қилиш.

Ижодий фикрлай олиш.

Мустақил мушоҳада юрита олиш.

Олган билимларини амалда қўллай олиш.

Моҳиятини тушунтириш.

Билиш, айтиб бериш.

Тасаввурга эга бўлиш.

71-85

Яхши

Мустақил мушоҳада қилиш.

Олган билимларини амалда қўллай олиш.

Моҳиятини тушунтириш.

Билиш, айтиб бериш.

Тасаввурга эга бўлиш.

55-70

Қониқарли

Моҳиятини тушунтириш.

Билиш, айтиб бериш.

Тасаввурга эга бўлиш.

0-54

Қониқарсиз

Аниқ тасаввурга эга бўлмаслик.

Билмаслик.

  

Ўқув-танишув амалиёти бўйича саралаш бали 55 баллни ташкил этади. Талабанинг саралаш балидан паст бўлган ўзлаштириши рейтинг дафтарчасида қайд этилмайди.

Талаба ҳимоя натижасидан норози бўлса, натижа элон қилинган вақтдан бошлаб бир кун мобайнида факультет деканига ариза билан мурожат этиши мумкин. Бундай ҳолда факультет деканининг тақдимномасига кўра ректор буйруғи  билан 3 (уч) аъзодан кам бўлмаган тартибда апеляция комиссияси ташкил этилади. Апеляция комиссияси талабаларнинг аризаларини кўриб чиқиб, шу куннинг ўзида хулосасини билдиради.

Баҳолашнинг ўрганилган талаблар асосида белгиланган муддатларда ўтказилиши ҳамда расмийлаштирилиши факультет декани, кафедра мудири, ўқув-услубий бошқарма ҳамда ички назорат ва мониторинг бўлими томониданназорат қилинади.


 

1-илова

Ўқув-танишув амалиётини ўташ кундалиги

 

 

______________________________________________

(талабанинг Ф.И.Ш.)

 

Кўриб чиқилиши лозим бўлган масалалар рўйхати:

 

____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

 

 

          Топшириқ берилган сана   20__ й.         «_____»  __________________

Ҳисобот тақдим этилган сана 20__ й.      «_____»   _______________

Амалиёт раҳбари: (_________________________) _____________

                                           (Ф.И.Ш)                        (имзо)

 

 

2-илова

Тошкент  Ахборот Техналогиялари Унверситети

«АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмен» факултети

«Почта алоқаси технологияси» кафедраси

 

                        Ўқув-танишув амалиётини ўтаганлиги ҳақида ҳисобот

 

 

(Муассаса, ташкилот, корхонанинг номи)

Бажарди--------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------/имзо/

(Ф.И.Ш.,курс,гурух)

-------------------------------------------------------------------------------------------------------- қабул қилувчи

 

Ташкилотдан рахбар---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

                   Ф.И.Ш. (лавозими,мухр ва имзо)

 

 

Рахбар----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

(Ф.И.Ш. ва имзо)

 

Амалиёт учун умумий бахо:

                        ---------------------сана: 20------й. «--------------»------------------------------

 

                                               

Тошкент 2016

 

3-илова

Тошкент  Ахборот Техналогиялари Унверситети

««АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмен» факултети

«Почта алоқаси технологияси» кафедраси

 

         Талабаларнинг Ўқув-танишув амалиёт бўйича хисоботи учун

ТАҚРИЗ

Талаба---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

                                (Талабанинг Ф.И.Ш.,курс ,гурух)

 

(Муассаса, ташкилоти, корхонанинг номи)

---------------------------------------------------------------------------------базасида ўқув амалиёти бўйича

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳимоя ҳақида бахо

Баҳо---------------------------------20-----й. «------------» ----------------------------------------------------------

Раҳбар  ------------------------------------------------------------------------------------        -----------------------------

(Фамилияси, исми, шарифи )                             (имзо)


 

9. Корхонадан амалиёт раҳбарига услубий тавсиялар

 

Корхонадан амалиёт раҳбари қуйидагиларни амалга оширади:

Ø  талабалар учун иш жойларини тайёрлайди, зарурий ташкилий техника ва компютерлар билан таъминлайди;

Ø Талабаларни ушбу тузилма ҳақида аниқ тушунчага эга бўлган юқори малакали ходимлар (мутахассислар)га бириктиради;

Ø Талабалар томонидан тузилган индивидуал амалиётни ўташ режасини кўриб чиқади ва  тасдиқлайди;

Ø Талабаларга дастур ва амалиёт учун олинган топшириққа доир зарурий  ҳужжат ва материалларини тақдим этади;

Ø Талабаларга амалиётини ўташ даврида бевосита раҳбар томонидан берилган тавсиф (характеристика)ларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди (имзолайди).

 

       Амалиётга раҳбарлик учун бевосита жавобгар матахассис қуйидагиларни амалга оширади:

Ø Талабаларга индивидуал режаларни тузишда ва уларни бажаришда кўмаклашади, талабанинг индивидуал режасининг “бажарилганлиги хақидаги баҳоси” устунида ўз фикр-мулоҳазаларни ёзади;

Ø Тузилманинг хусусиятларини инобатга олган холда амалиётни ўташ кундалигини тузиш ва расмийлаштиришда кўмаклашади;

Ø Талабанинг назарий ва амалий тайёргарлигини, ишчанлик ва психологик сифатларини ўрганади, унда танланган мутахассисликка ҳурмат  ва топширилган ишга жавобгарлик, мустақиллик, ташаббускорлик хиссини ривожлантиради, унинг хуқуқий маданиятини оширади;

Ø Талабалар томонидан бажарилган ишлар бўйича мунтазам равишда хулоса чиқаради ва кейинги топшириқларни белгилайди, кундаликни юритилишини назорат қилади,  уларнинг иш натижаларини  ҳолисона баҳолайди;

Ø Амалиёт тузилмаси раҳбарига талаба иши, унинг тайёргарлик даражаси хақидаги фикр-мулохазаларини, амалиётни ўтиш сифатини яхшилаш бўйича ўз таклифларини билдиради;

Ø Амалиёт охирида унда якун ясайдилар ва талабага тавсифнома (характеристика) берадилар.

 

      Қабул қилувчи ташкилотдан берилган тавсифномада қуйидагилар  акс эттирилиши керак:

ü Амалиёт дастури ва уни ўтказиш тақвим режаси бажарилишини

ü Тўлиқлиги ва сифати, талабаларнинг амалиёти натижаларининг бахоси;

ü Талабалар кўрсатган касбий ва шахсий сифатлар, уларнинг тайёргарлик  даражаси;

ü Талабаларнинг касбга  лаёқатли  ҳақидаги  хулосаси;


 

10. Униниверситетдан амалиёт раҳбарига услубий тавсиялар

       Ўқув амалиёти мақсад ва вазифаларини инобатга олган холда ўқитувчи-амалиёт рахбари қуйидагиларни амалга оширади:

Ø Амалиёт бошланишидан олдин зарурий ташкилий тадбирларни ўтказилишини таъминлайди;

Ø Талабаларни шахсий хусусиятлари ва иштиёқлари қараб уларни танлаб олиш мақсадида тузилманинг ташкил етилиши ва иш хусусиятларини ўрганади;

Ø Талабалар ўтган ўргатиш дастури ва уларни тайёргарлик даражаси хақида тузилма амалиёт рахбарига ахборот берилади;

Ø Амалиётни ўташ даврида талабанинг иш вақти, мавзуси ва хажми келишилади;

Ø Талаба ишини ташкил этиш масалалари бўйича қабул қилувчи ташкилотдан амалиёт рахбарига услубий ёрдам  кўрсатилади;

Ø Талабага амалиётни ўташнинг индивидуал режаси (топшириғи)ни тузишда услубий ёрдам кўрсатади;

Ø Қабул қилувчи ташкилотдаги рахбар билан биргаликда талаба томонидан режалаштирилган чора – тадбирларни амалга оширилшини назорат қилади;

Ø Талабанинг касбга оид ҳамда шахсий сифатларни , уни ишга тайёргарлик даражаси ва муносабатини ўрганади;

Ø Қабул қилувчи ташкилотдаги рахбар билан биргаликда талабанинг ишига якун ясайди ва талаба ишини бахолайди;

Ø Қабул қилувчи ташкилотдаги рахбар билан амалиётни ўташ, уни ташкил этиш ва ўтказишдаги мавжуд камчиликларга оид масалаларни, уларни бартараф этиш бўйича таклифларни муҳокама қилади;

Ø Амалиёт тугагандан кейин талаба томонидан кафедрага унинг натижалари ҳақидаги ҳисоботни ва уни такомиллаштириш бўйича таклифларни тақдим этилишини назорат қилади;

Ø Амалиётни ҳимоясини ўтказади ва унинг натижаларини баҳолайди.