ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА
АХБОРОТЛАШТИРИШ
АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
УНИВЕРСИТЕТИ
“Почта хизматини автоматлаштириш” Кафедраси
“Почта
хизматининг технологик жараёнлари”фанидан
5-лаборатория иши
бўйича услубий қўлланма
(1-Қисм.Ички почта жўнатмалари)
5840200-“Почта хизмати”
йўналиши
Тошкент-2007
5-Лаборатория иши
Ҳукуматга
оид почта жўнатмалари.
1. Ишнинг мақсади
1. Ҳукуматга
оид почта жўнатмаларини қабул қилиш,ишлов бериш ва топшириш
технологиясини ўрганиш.
2.10-шаклдаги манзил ёрлиғини расмийлаштиришни ўрганиш.
2. Лаборатория
ишини бажариш тартиби
Иш бажариш тартиби бўйича
методик қўлланмадан
фойдаланган ҳолда ҳукуматга оид почта жўнатмаларини қабул
қилиш, ишлов бериш ва топшириш
технологиясини ўрганиш ва мижозларга бевосита хизмат кўрсатувчи алоқа
ходимининг вазифаларини бажариш.
3. Лаборатория иши бўйича ҳисоботнинг таркиби ва мазмуни
Ҳисоботда ушбу лабаратория ишига тегишли манбалар,амалга
ошириладиган жараёнлар ва шакл бланкалар акс эттирилиши, шу билан бир
қаторда лаборатория ишини ҳимоя қилишда талаба “Power Point”
дастурида қўшимча равишда ҳисобот тайёрлаши ва тақдимот
шаклида ҳимоя қилиши лозим.
4.
Лаборатория ишини бажариш бўйича услубий қўлланма
Ҳукуматга
оид почта жўнатмалари барча ўтиш йўли давомида «Ҳукуматга оид» тоифасида ишлов берилади,
жўнатилади ва топширилади.
Ҳукуматга
оид почта жўнатмаларига ўлчами, оғирлиги ва ўровига нисбатан умумий ўрнатилган талаблар қўйилади.
Ҳукуматга оид почта
жўнатмаларини қабул қилиш, ишлов
бериш, жўнатиш ва топшириш ушбу бўлимда баён
қилинган қўшимчаларни
ҳисобга олган ҳолда, почта жўнатмаларининг тегишли турлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳукуматга
оид почта жўнатмаларини қабул қилишда алоқа ходими қуйидагиларга эътибор беради:
а) жўнатувчига почта жўнатмаларини
ҳукуматга оид тоифасида узатиш
ҳуқуқи берилган ёки берилмаганлиги;
б) уларда «Hukumatga oid» ёзуви
борлигини текширади. Агар бундай ёзув бўлмаса,
алоқа ходими уни амалга оширишни таклиф этиши керак.
1,3-шакллардаги дафтарларга
рўйхатга олинадиган почта жўнатмаларини
ёзишда «Алоҳида белгиси» сатрида « Hukumatga oid » деб кўрсатилади.
162x229 мм. ва 229x324 мм.
ўлчамли конвертларда ҳукуматга оид ёзма хат-хабарлар ички картонли тагқўймалар билан
қабул қилинади.
Ҳукуматта
оид оддий хат-хабарлар 103-шаклдаги рўйхат бўйича қабул қилинади, у
бир нусхада тузилади. Рўйхатга конвертларда кўрсатилган хатларнинг жўнатилиш рақамлари қўйилади.
Ҳукуматга оид
почта жўнатмаларига бошқа почта жўнатмаларидан алоҳида, почта алоқасининг йирик
объектларида эса махсус иш жойларида ишлов берилади ва
мўлжалланган манзилига энг тез усул билан
жўнатилади.
Ҳукуматга оид оддий ёзма
хат-хабарларни қабул қилишда квитанция берилмайди, лекин
алоқа ходими 103-шаклдаги рўйхатга имзо қўяди, қабул қилинган почта жўнатмаларининг
сонини кўрсатади ва тақвим тамға изини туширади.
Хат-хабарларни батафсил саралашни амалга
оширмайдиган почта алоқаси объектлари
қабул қилинган ҳукуматга оид хат-хабарларни почта
алоқаси объектлари (почта алоқа боғламалари, алмашув пунктлари)га алоҳида қопларда
« Hukumatga oid » белгиси
билан жўнатадилар.
Ҳукуматга оид оддий ва буюртмали хатлар, оддий ва буюртмали
бандероллар ҳеч бўлмаганда битта «Hukumatga oid» белгили почта
жўнатмаси мавжуд бўлганда бошқа хат-хабарлардан алоҳида йиғиндиларга жойланади.
Оддий ҳукуматга оид хатлар барча ўтиш йўли
давомида 103-шаклдаги жўнатиш
рақамлари бўйича 11-шаклдаги реестрларга ёзиб жўнатилади. Ҳукуматга
оид буюртмали почта жўнатмалари 3-шаклдаги ёрлиқларда кўрсатилган
рақамлар бўйича, транзитлари эса - рақамларини ва уларнинг
қабул қилувчи почта алоқаси объектларини кўрсатиб 11-шаклдаги реестрларга ёзилади. 11-шаклдаги реестрлар икки нусхада тузилади ва ой давомида алоҳида тартибли
рақамлар бўйича рақамланади. Ҳар бир гуруҳ бўйича почта
жўнатмаларининг якуни сўз билан ёзилади. Реестр уни
тузган алоқа ходими ва назорат қилувчи шахс томонидан имзоланади.
Ҳукуматга оид хат-хабарлари бўлган
йиғимлар сонидан қатъи назар ўтишнинг барча босқичларида
алоҳида қопларда жўнатилади.
Агар ҳукуматга оид
хат-хабарлар якка ҳолда ва кам оғирликда бўлса, ҳукуматга оид хат-хабарни бошқа хат-хабарлар йиғиндиси билан бирга қопга солишга рухсат
этилади. Қопларга 10-шаклдаги манзил
ёрлиқлари бириктирилиб, уларга «Hukumatga oid» белгиси қўйилади. (5.1-расм).
5.1-расм. Ҳукуматга оид хат-хабарли қоп
учун 10-шаклдаги манзил ёрлиғини расмийлаштириш намунаси
Ҳукуматга оид оддий ва буюртмали хат-хабарлар
солинган қоплар сугуртали қоплар
учун белгиланган тартибда беркитилади ва ишлов берилади.
Ҳукуматга оид
қиммати эълон қилинган хатлар ва қиммати эълон қилинган бандероллар эълон қилинган
суммаси ва сонидан қатъий назар манзилигача
алоҳида суғуртали қопларга беркитилади.
Қопларга 17-шаклдаги
манзил ёрлиқлари бирикитирилиб, унга «Ҳукуматга
оид» тамға изи туширилади.
Ҳукуматга
оид почта жўнатмалари ёзиб қўйиладиган 11-шаклдаги барча реестрлар ва 16-шаклдаги юкхатларнинг юқори қисмига ва шундай ёзма хат-хабарлар жойланган йиғиндиларга
«Ҳукуматга оид» тамғасининг
изи аниқ қилиб туширилади, 16-шаклдаги
умумий юкхатларда жўнатилган вақти ҳам кўрсатилади.
Ҳукуматга оид почта жўнатмаларини
топшириш.
Ҳукуматга
оид почта жўнатмалари имкони бўлган барча усул
ва воситалар ёрдамида энг қисқа вақт ичида элтиб берилади.
Ҳукуматга
оид оддий почта жўнатмалари белгиланган тартибда 8-шаклдаги дафтарда ёки 11-шаклдаги реестрда тилхат билан топширилади, уларда қабул қилиш жойи,
почта жўнатмасининг ўровига
қўйилган биринчи чиқиш рақами (у бўлмаганда «рақамсиз» деб кўрсатилади) ва олувчининг
номи кўрсатилади.
Йирик почта алоқаси
корхоналарида ҳукуматга оид почта
жўнатмаларига тааллуқли бўлган
ҳужжатлар алоҳида тикилади ва
уларда « Hukumatga oid » деб
кўрсатилади.
5.Ҳимояга тайёрланиш учун назорат саволлари:
1.
103-шаклдаги
жўнатиш рақамлари бўйича 11-шаклдаги реестрларга ёзиб жўнатиш тартибини
тушунтириб беринг
2. Ҳукуматга оид хат-хабарли қоп учун
10-шаклдаги манзил ёрлиғини расмийлаштириш намунаси
3. Ҳукуматга
оид почта жўнатмаларини топшириш тартибини тушунтириб беринг.