ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА
АХБОРОТЛАШТИРИШ
АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
УНИВЕРСИТЕТИ
“Почта хизматини автоматлаштириш” Кафедраси
“Почта
хизматининг технологик жараёнлари”фанидан
4-лаборатория иши
бўйича услубий қўлланма
5840200-“Почта хизмати”
йўналиши
(1-Қисм.Ички почта жўнатмалари)
Тошкент-2007
4-Лаборатория иши.
Пул
ўтказмаларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва олувчига етказиб бериш
технологияси.
1. Ишнинг мақсади
1.Пул ўтказмаларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва олувчига
етказиб бериш технологиясини ўрганиш.
2. Тўлов топшириқномасини тўлдириш намунасини ўрганиш.
3. 112-шаклдага оддий пул ўтказма бланкасини тўлдириш намунасини ўрганиш.
4.114-шаклдаги
тезкор (телеграф) пул ўтказма бланкасини тўлдириш намунасини ўрганиш.
2. Лаборатория ишини бажариш тартиби
Иш бажариш тартиби бўйича методик
қўлланмадан фойдаланган
ҳолда оддий ва буюртмали хатлар,бандероллар ва почта варақчаларини
қабул қилиш технологиясини ўрганиш ва мижозларга бевосита хизмат
кўрсатувчи алоқа ходимининг вазифаларини бажариш.
3.Иш
бўйича ҳисоботнинг таркиби ва мазмуни.
Ҳисоботда ушбу лабаратория ишига тегишли манбалар,амалга
ошириладиган жараёнлар ва шакл бланкалар акс эттирилиши, шу билан бир
қаторда лаборатория ишини ҳимоя қилишда талаба “Power Point”
дастурида қўшимча равишда ҳисобот тайёрлаши ва тақдимот
шаклида ҳимоя қилиши лозим.
4. Лаборатория ишини бажариш
бўйича услубий қўлланма.
Умумий суммаси энг
кам иш ҳақининг бир баробари миқдоридаги ва ундан
ортиқ ўтказмаларни жўнатувчи корхона, ташкилот ва муассасалардан
фақат тўлов топшириқномалари қабул қилинади (4.1-расм).
Пул ўтказмаларини жўнатишда
корхона, ташкилот, муассасалар алоқа ходимига 103-шаклдаги рўйхатнинг
икки нусхасини, пул ўтказмаларининг тўлдирилган
бланкалари ва тўлов топшириқномаларининг бир нусхасини банк бўлимининг
почта алоқаси ҳудудий
ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси,
почтамт)нинг банкдаги пул ўтказмаси ҳисобига маблағларни ўтказилганлиги тўғрисидаги белгиси билан
тақдим этади.
Алоқа ходими почта
алоқаси ҳудудий ташкилотининг ёки почта алоқаси
объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт)нинг бухгалтериясида жўнатувчидан келган маблағларни текширади.
Алоқа ходими пул ўтказмаларини
қабул қилишда:
а) пул
ўтказмалари ва почта йиғимлари якуний суммасининг тўлов топшириқномасидаги сумма билан рўйхат
бўйича мослигини;
б) 103-шаклдаги
рўйхатнинг тўғри расмийлаштирилганини, унинг биринчи ва иккинчи
нусхаларидаги маълумотлар мослигини;
в) пул
ўтказмаларининг 103-шакл рўйхатидаги ёзувларга номма-ном мувофиқ келишини, жўнатиш учун
тўловларнинг тўғри кўрсатилганлигини;
г) 103-шаклдаги
рўйхатда пул ўтказмаларини жўнатувчи корхона, ташкилот, муассасанинг имзоси ва мухрлари борлигини;
4.1-расм Тўлов
топшириқномасининг намунаси
д) 103-шаклдаги рўйхат
бўйича сумма якунларини пул ўтказмаларининг
аниқ ҳисоблаб чиқилган суммаси билан тўғри келишини:
е) пул
ўтказмалари бланкаларида «ваколатланганларга» (агар 103-шаклдаги рўйхатларда
шундай ёзув бор бўлса) ёзувининг мавжудлигини
текширади.
Эслатма: Расмийлаштириш тартибининг бузилиш ҳоллари аниқланганда, 103-шаклдаги рўйхатлар пул ўтказмалари бланкалари
билан бирга корхона, ташкилот, муассасага қайта расмийлаштириш учун
қайтарилади.
Почта
орқали пул ўтказиш учун жўнатувчи 112-шаклдаги бланкани (4.1-расм), тезкорлик билан жўнатилганда эса (телеграф орқали) 114-шаклдаги бланкани
тўлдиради (4.2-расм).
Корхоналар,
ташкилотлар ва муассасаларга, уларнинг ваколатли
шахсларига йўлланган пул ўтказмалари бланкаларида олувчиларнинг номидан ташқари уларнинг ҳисоб рақамлари ва
шу ҳисоблар мавжуд бўлган банкларининг
номи кўрсатилади. Савдо тушуми пул ўтказмаларида
«Кимдан» сатрига жўнатувчининг
тамғаси қўйилади.
|
4.1-расм. 112-шаклдага оддий пул ўтказма бланкасини тўлдириш намунаси
|
4.2– расм. 114-шаклдаги
тезкор (телеграф) пул ўтказма бланкасини тўлдириш намунаси
Телекоммуникация
воситаларига эга бўлмаган почта алоқаси бўлимларига
йўлланган тезкор (телеграф) пул ўтказмасини қабул қилишда жўнатувчи манзилидаги почта алоқаси боғламаси
(почтамт) дан пул ўтказмаси тўланадиган
жойдаги алоқа бўлимигача почта орқали жўнатилиши ҳақида огоҳлантирилади. Агар тезкор (телеграф) пул ўтказмаси телекоммуникациялар воситалари ҳаракатининг вақти чекланган
пунктида қабул қилинса, жўнатувчи бу
ҳақда хабардор қилинади.
Пул ўтказмасини қабул
қилаётган алоқа ходими:
жўнатувчидан пул ўтказмасининг тўлдирилган
112-шакл бланкасини
пул билан бирга олиши;
бланканинг асосий қисмида
(рақамлар ва сўзлар билан) ёзилган сумма талон ва билдиришномада
кўрсатилган суммага мос келишини текшириши;
қабул қилинган
пулларни ҳисоблаши ва жўнатувчидан жўнатиш учун ҳақ олиши керак. Ёзма хат-хабарли тезкор
(телеграф) пул ўтказмасини қабул
қилишда хабар учун ҳам ҳақ олиш зарур.
Пул ўтказмалари
бланкасини тўлдирилиши ва пулларни ҳисоби
тўғрилиги текширилгандан сўнг пул ўтказмаси қуйидаги тартибда расмийлаштирилади:
суммаси сўз билан ёзиладиган
олдинги ва кейинги бўш жойга чизиқ чизилади
ҳамда пул ўтказмаси мўлжалланган манзилнинг тагига чизилади;
пул ўтказмасининг асосий
қисмида ва билдиришномада рақамлагич ёки қўл билан пул
ўтказмасининг каср сонидан иборат бўлган,
сурати-назорат разряди, махражи эса - 5-шакл дафтари бўйича тартиб рақами
кўрсатилади.
Алоқа ходими пул
ўтказмасига ручка билан ўз имзосини қўяди ва унга тақвим тамғасининг изини туширади. Бундан
ташқари, 114-шаклдаги тезкор (телеграф)
пул ўтказмасида пул ўтказмасини қабул
қилинган соат ва дақиқалари кўрсатилади.
Пул. ўтказмасини
қабул қилиш почта-касса аппарати, электрон
мажмуада расмийлаштирилганда бланкада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
пул ўтказмаси операциялари
бўйича почта алоқаси объектига берилган мухрнинг
рақамли белгиси, назорат разряди, йил, кун, ой;
қабул қилиш
жойидаги почта алоқаси объектининг номи;
қабул
қилинган пул ўтказмасининг рақами ва суммаси;
операция шифри ва алоқа хизматларининг рақамли
белгиси.
Билдиришномада
пул ўтказмасининг рақами қўлда ёки рақамлагичда қўйилади.
Қабул қилинаётган пул
ўтказмалари 5-шаклдаги дафтарга (ундан жўнатувчига квитанция берилади) нусха
кўчирувчи қоғоз орқали ёзилади ва
ундан жўнатувчига квитанция берилади. «Алоҳида белгиси»
сатрида пул ўтказмасининг тури (оддий ёки тезкор) кўрсатилади. Тезкор
(телеграф) пул ўтказмасини қабул қилишда қабул соати ва дақиқалари қўшимча равишда
кўрсатилади (4.3 а-расм).
Пул ўтказмаси почта-касса
аппарати, электрон мажмуада қабул қилинганда 4.3 б-расмга мувофиқ расмийлаштирилган квитанция
берилади.
Агар пул ўтказмаси рақамга
эга бўлган почта алоқаси объектига
жўнатилаётган бўлса, квитанцияда унинг рақами албатта кўрсатилади.
Тегишли ҳолларда
«Алоҳида белгиси» сатрида «Тушум пули», «Пенсия», «Элтиб бериш билан»,
«Хабарнома билан» (тааллуқлилиги бўйича) ва бошқалар
кўрсатилади.
Ёзма хабари бўлган тезкор
(телеграф) пул ўтказмасини қабул қилаётганда
алоқа ходими квитанциянинг юқори қисмида сўзларнинг сонини рақам билан кўрсатади.
Пул ўтказмасининг суммаси сўз
билан ёзилгандан сўнг қолган бўш жой чизиб
қўйилади. Белгиланган жойда жўнатиш учун тўлов суммаси ҚҚС
суммасини ажратиш билан кўрсатилади.
Пул ўтказмасини почта-касса
аппарати, электрон мажмуада қабул
қилинишини расмийлаштиришда жўнатувчига квитанция берилади, унда
қўшимча равишда пул ўтказмасининг манзили, олувчининг
фамилияси ёки ташкилот номи кўрсатилади, квитанциянинг
бўш жойига қўлда «шу жумладан ҚҚС____сўм____ тийин» деб ёзилади.
|
а)
4.3-расм. Қабул
қилинган тезкор пул ўтказмасига 5-шаклдаги
квитанцияни тўлдириш намунаси а) қўлда; б)
почта-касса аппаратида,
электрон мажмуада
Қабул қилинган почта
пул ўтказмалари белгиланган муддатларда назоратга
берилади, тезкор (телеграф) ўтказмалари эса қабул қилингандан сўнг дарҳол 5-шаклдаги дафтарга
имзо қўйилиши билан (почта-касса
аппаратида, электрон мажмуада қабул қилинганлари - 11 -
шаклдаги реестр бўйича) назорат учун берилади.
Пул ўтказмалари телеграммаларини тузиш. Жўнатилаётган
пул ўтказмаларини назорат қилиш ва жўнатиш.
Қабул қилинган
тезкор (телеграф) пул ўтказмасига белгиланган муддатда ёзув машинкасида ёки
қўлда ўчиришсиз ва тузатишларсиз 120-шаклдаги пул ўтказма телеграммаси
бир нусхада тузилади (4.4 -расм).
Пул ўтказма телеграммаси қуйидаги тартибда тузилади.
Хизмат сарлавҳасида пул
ўтказмасининг жўнатиш жойи почта алоқаси
объектининг номи почта алоқаси объектларининг Алифбо рўйхатининг биринчи
устунига қатьий равишда бош келишикда ёзилади; 26-шаклдаги назорат
дафтари бўйича (4.5 -расм) телеграм-манинг тартиб рақами; сўзлар сони, куни ва каср
чизиғидан кейин ойи кўрсатилади.
Агар пул ўтказмасини
қабул қилиш маскани вилоят маркази ёки Тошкент, Нукус шахарлари
бўлмаса, сарлавҳага қўшимча равишда вилоят номи (Қорақалпоғистон Республикаси)
кўрсатилади. Рақамга эга бўлган почта алоқаси объектида
телеграммани тузишда телеграмманинг рақамига сурат қилиб почта
алоқаси объектининг рақами
қўшилади.
4.4 - расм Пул ўтказмаси телеграммасини тузиш намунаси
Пул ўтказмаси
телеграммасининг манзилида қўйидагилар кўрсатилади: почта алоқаси объектларининг
Алифбо рўйхатига мувофиқ пул ўтказмаси
мўлжалланган манзил номи, рақами сонлари билан ёки почта алоқаси объектининг номи (вилоят маркази ҳисобланмаган масканлар учун ёки Тошкент, Нукус шаҳарлар
пунктлари учун) қўшимча равишда вилоят
(Қорақалпоғистон Республикаси)нинг номи, кўчанинг номи, уй ва хонадон рақами ёки
ҳарбий қисм рақами,
фойдаланувчи қутисининг рақами сўз билан кўрсатилади, масалан: «Бир
юз ўттизинчи фойдаланувчининг қутиси» ва ш.к., пул ўтказмаси «Йўқлаб олинадиган»га манзилланганда «Йўқлаш»
деб кўрсатилади.
|
4.5– расм. 26-шаклдаги назорат дафтарига пул ўтказма
телеграммаларни
ёзиш намунаси
Корхона, ташкилот ва
муассасаларга манзилланган пул ўтказма телеграммаларини
почта алоқасининг худудий ташкилотлари ёки почта алоқаси объектлари (почта алоқаси боғламаси,
почтамт)га йўллаш керак, масалан: «Бухоро»,
«Бухоро почтаси», «Хоразм Хива ПАБ».
Тезкор (телеграф) пул
ўтказмасининг тоифаси ва тури тўтрисидаги
белгилар манзил олдида кўрсатилади.
Мисол
- Шошилинч Бухоро 6 Мустациллик икки хонадон тўрт... Тезкор (телеграф) хабарнома Тошкент вилояти Тўй-Тепа Охунбобоев беш
Тезкор (телеграф) пул
ўтказмаларида почта алоқаси объектлари бошлиқларининг лавозимларини
қисқача аташ учун қуйидаги шартли белгилар қабул қилинган:
почта алоқа боғламаси бошлиғи - АББ;
почтамт бошлиғи - ПБ;
бўлим бошлиғи - ББ;
пул ўтказмаларига ишлов бериш участкаси (цехи)
бошлиғи - ЦБ;
суғуртали почтага ишлов бериш участкаси (цехи) бошлиғи -
СБ.
Бошлиқ ўринбосарлари
лавозимларини қисқача аташ учун «Ў» ҳарфи қўшилади, масалан: ББЎ, ПБЎ, АББЎ, ЦБЎ, оператор лавозими эса - ОПР.
Рақамга эга бўлган почта
алоқаси объектларида тузиладиган пул ўтказма телеграммаларида имзо
чекувчининг фамилияси олдида почта
алоқаси объектининг рақами сонлар билан кўрсатилади.
Пул ўтказма телеграммасининг
охирида (чизиқча остида) пул ўтказмасини
жўнатувчининг тўлиқ манзили ва номи кўрсатилади. Бу маълумотлар телеграф орқали узатилмайди.
Бир жўнатувчидан қабул
қилинган тезкор (телеграф) пул ўтказмалари
тўпламига пул ўтказма телеграммаларини тузишда жўнатувчининг номи ва унинг тўлиқ манзили рўйхат бўйича биринчи пул ўтказма телеграммасида кўрсатилади,
қолганларида эса телеграмманинг
26-шаклдаги назорат дафтарининг рақами ҳавола қилинади.
Назорат қилишда пул
ўтказмалари 5-шакл дафтаридаги ёзувлар билан
рақами, суммаси, манзили ва олувчининг фамилияси (номи) бўйича солиштирилади. Пул ўтказмаларида
квитанцияларнинг «Алоҳида белгиси»
сатрида кўрсатилган белгиларнинг мавжудлиги,
жўнатиш учун тўловнинг тўғри ҳисобланганлиги текширилади.
5-шаклдаги.дафтарнинг охирги
квитанция нусхасининг бўш жойига назорат
қилувчи шахс: «. . . сондан ... - сонгача текширдим ва қабул қилдим» белгисини
қўяди ва уни имзолайди.
Почта алоқаси объектларида
(алоқа бўлимларида) янги назорат- геральдли
муҳр (почта-касса аппарат муҳри) олингунга қадар пул
ўтказмаларини почта алоқаси ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси
боғламаси, почтамт) кассасида қабул қилиниши
ҳақли равишда белгиланади.
Бу ҳолда почта алоқаси
ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси
объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) почта алоқаси
объектига (алоқа бўлимига) пул ўтказмаларини
рақамлашни ушбу Қоидаларнинг
37-бандига мувофиқ ажратади. Қабул қилинган пул ўтказмаларининг рақамлари,
суммаси ва манзилланган жойининг манзилини
кўрсатиб 11-шаклдаги реестрга қўшиб ёзган ҳолда почта алоқаси ҳудудий ташкилоти ёки почта
алоқаси объекти (почта алоқа боғламаси, почтамт)га назорат қилиш учун ҳар куни
жўнатилади. Реестрнинг юқорисига «Назорат
қилиш учун» белгиси
қўйилади.
11-шаклдаги реестрнинг биринчи
нусхаси пул ўтказмалари билан бирга конвертга
жойланади, унинг устига «Пул ўтказмалар буюртмали йиғиндиси назорат учун» ёзуви ёзилади, иккинчи нусхаси эса почта алоқаси объекти (алоқа бўлими)да
қолади.
Почта
алоқаси ҳудудий ташкилоти
ёки почта алоқаси
объекти
(почта алоқаси боғламаси, почтамт)да пул ўтказмалари йиғиндилари очилади, пул ўтказмалари 11-шаклдаги реестр билан номма-ном солиштирилади. Расмийлаштиришнинг
тўғрилиги текширилгандан сўнг, ҳар бир
пул ўтказмасида почта алоқаси ҳудудий
ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт)нинг назорат-геральдли муҳри изи
туширилади, сўнгра пул ўтказмалари белгиланган
тартибда манзилдаги почта алоқаси объектига
жўнатилади. Пул ўтказмалари билан бирга келган 11-шаклдаги реестрлар расмийлаштириш учун алоҳида тўпламга тикилади.
Почта алоқаси
объекти (алоқа бўлими)дан 11-шаклдаги реестрлар ва 5-шаклдаги дафтарлар бўйича пул ўтказма операциялар ҳисоботи олиниши билан пул ўтказмалари бўйича суммалари
тўғри кирим қилинганлиги
текширилади. Ҳисобот даври учун охирги текшириш натижаси ҳақида 11-шаклдаги реестрга «5-шаклдаги
дафтар бўйича текширилди» дейилган белги қўйилади, унга назорат қилувчи
шахс имзо қўяди.
Агар почта алоқаси ҳудудий ташкилоти
ёки почта алоқаси объекти (почта
алоқаси боғламаси, почтамт) ёки ПЎИНҚМ да назорат ўтказилганда йўқотилган (ўғирлатилган)
назорат-геральдли муҳрлар ёки почта-касса
аппарати муҳрининг изи туширилган қалбаки
пул ўтказмалари жўнатилгани аниқланса, бу ҳақда дарҳол «Ўзбекистон почтаси» Давлат-акциядорлик компаниясига тахминан
қўйидагича мазмунда кодланган телеграмма жўнатилади:
Арнасой Жиззах 651/55 18 14 1255 =
Тошкент Ўзбекистон почтаси ДАК
Арнасой Жиззах ўн тўртинчи мартдаги наказ
156-11-00 рақамли нарез
2001 йил ўн тўртинчи март = АББ Зокиров -
Пул ўтказма
телеграмалари 26-шаклдаги назорат дафтарига ёзилади. Бу дафтарга ёзувнинг тартиб рақами пул ўтказма телеграммасида ва 114-шаклдаги тезкор (телеграф) пул
ўтказмасининг орқа томонида
кўрсатилади.
26-шаклдаги назорат дафтарлари
телеграф алоқаси мавжудлигидан қатъий назар, тезкор (телеграф) пул
ўтказмаларини қабул қилишни амалга
оширувчи барча почта алоқаси объектларида олиб борилади. Пул ўтказма
телеграммалари 26-шаклдаги назорат дафтари бўйича ой давомида рақамланади.
Пул ўтказма телеграммалари
белгиланган назорат муддатларида 26-шаклдаги назорат дафтарида имзо билан
телеграфга берилади.
«Жўнатувчидан қабул
қилиб олинган вақт» устуни почта
алоқаси ходими томонидан, «Телеграфда қабул қилиб олинган
вақт» устуни эса телеграф ходими
томонидан тўлдирилади. Телеграфда қабул қилиб олинган вақт
пул ўтказма телеграммасининг хизмат сарлавҳаси
остида қўйилган вақтга мос келиши керак.
Келувчи пул ўтказма телеграммаларини олиш, назорат
қилиш, ишлов бериш
ва тўлаш.
Манзилланган почта
алоқаси объектларида хат-хабар йигиндилари
очилгандан сўнг пул ўтказмалари назорат қилувчи шахсга
алоҳида тузилган реестр бўиича берилади, бу реестрга пул ўтказмаларининг
умумий сони ёзилади.
Нақд
нуллар билан тўланишга тааллуқли бўлган пул ўтказмалари келувчи тартиб рақамлари билан рақамланади. Шу
рақамлар 11-шакл- даги реестрнинг бўш
жойига (сондан сонгача) ёзиб
қўйилади. Рақамлаш ой давомида олиб борилади.
Пул ўказмалари 11-шаклдаги
реестр бўйича тегишли иш жойларига пул
ўтказмаларининг умумий сони кўрсатилиб берилади.
Келувчи пул ўтказма
телеграммалари телеграф ва телефон орқали
ТГ-115 шаклдаги бланкада (4.6-расм) расмийлаштирилиб, қабул қилинади. Келувчи пул ўтказма телеграммаларини
тўғридан-тўғри телеграфдан
телефон орқали қабул қилиш, телефон орқали узатиладиган жўнатилувчи пул ўтказма телеграммалари учун кўзда тутилган тартибда амалга оширилади. Телефон
орқали қабул қилинган пул ўтказма телеграммалари пул
ўтказмаси бланкаларига аниқ, равшан
ёзувда ёки ёзув машинкасида ёзилади.
Телеграф аппаратига
эга бўлган почта алоқаси объектларида пул ўтказма телеграммалари телеграфдан олинади ва почта алоқаси ходимларига бир соат давомида, телеграфга
эга бўлмаган почта алоқаси объектларида - пул
ўтказмаси қаердан келганлиги, пул ўтказмасининг рақамини кўрсатиб икки нусхада тузилган 11 –шаклдаги реестрлар бўйича икки соат давомида етказиб берилади.
Почта алоқаси ходими
телеграфдан телеграммани қабул қилиш (соатлар, дақиқалар) вақтини кўрсатиб реестрнинг
нусхасига имзо қўяди ва тақвим тамға изини
туширади. Худди шу вақт пул ўтказмаси
телеграмма бланкасининг юқори қисмига қўйилади.
Қабул қилинган пул
ўтказма телеграммаларини назорат қилувчи
алоқа ходими:
ҳар бир телеграммада
телеграф ходимининг имзоси мавжудлигини ва унинг пул ўтказмаларига
ишлов бериш, иш жойларида бўлиши керак бўлган
намунасига мувофиқлигини:
«йўқлаб олинадиган» деб манзилланган пул ўтказма телеграммаларида телеграфчининг «ХКМ орқали
узатилди» белгиси ва унинг имзоси мавжудлигиии;
шифрнинг борлиги ва
тўғрилиги, тезкор (телеграф) пул ўтказмасини қабул қилиш
жойидаги почта алоқаси ходимининг фамилияси борлигини;
хизмат сарлавҳаси ва телеграмма матнида
кўрсатилган сўзлар сонининг тўғри
саналганлигини текширади.
Эслатма: Сўзлар нотўғри
саналган пул ўтказма телеграммалари 11-шаклдаги реестр бўйича телеграфга қайтарилади.
Пул ўтказма телеграммада бир
вақтнинг ўзида 5-шаклдаги дафтар (почта-касса
аппарати, электрон мажмуа) бўйича рақами, пул ўтказмасининг суммаси, агар телеграмма қайтарилган ёки
қайта жўнатилган бўлса, дастлабки жўнатилган жойнинг номи (пул ўтказмаси
телеграмма бошқа почта алоқаси объектида тузилганда) ҳам чизилади. Телеграмманинг юқори
қисмига рақамлар билан 11-шаклдаги
реестр ва 5-шаклдаги дафтар (почта-касса аппарати, электрон мажмуа) бўйича рақами, пул ўтказмасининг суммаси ёзилади,
орқа томонига эса олинган куннинг тақвим тамғасини изи туширилади.
Пул ўтказмаси телеграммаларида
кўрсатилган пулларни икки марта тўлашнинг олдини олиш
мақсадида, шу жумладан ушбу почта
алоқаси объектига қайтарилган ва қайта жўнатилган пул ўтказмаси телеграммалар назорат қилингандан сўнг
20-шаклдаги (4.7-расм) назорат
дафтарига қабул қилиш жойи почта алоқаси объектларининг номлари бўйича алифбо тартибида ёзилади,
улар почта алоқаси объектларининг
Алифбо рўйхатида кўрсатилган номларга мос тушиши керак. Дафтарга ёзишдан олдин бу пул ўтказмаси телеграмма аввал ёзилган-ёзилмаганлиги текширилади..
|
4.6 -расм ТГ-115-шаклдаги
келувчи пул ўтказмаси телеграммасининг
намунаси
Почта алоқаси объектларида тўланиши лозим
бўлган пул ўтказмалари бланкаларининг келиш
тартиб рақамлари бўйича почта
жў-натмаларини сақлаш қутисида сақланади.
Элтиб бериш ҳақи
тўланган пул ўтказмалари белгиланган муддат ларда
почтальонга ёки бошқа алоқа ходимига элтиб бериш учун 55-шаклдаги дафтарга имзо қўйиб, уларнинг сони ва умумий
суммаси ёзиб топширилади .
|
(20-шаклнинг ички варақлари)
4.7 -
расм. Келувчи пул ўтказмаси телеграммаларини
20-шаклдаги назорат дафтарига ёзиш намунаси
Пул
ўтказмаларини элтиб бериш учун қабул қилаётган алоқа ходими 55-шаклдаги дафтарда ёзилган
маълумотларни текширади, олинаётган пулларни ва пул ўтказмаларининг сонини
санайди, шундан сўнг пул ўтказмаларининг сонини рақамлар билан ва олинган пул суммасини сўз билан ёзиб кўрсатиб дафтарга имзо қўяди.
Алоқа ходимига бир
маротаба элтиб бериш учун бериладиган пул
миқдори почта алоқаси ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси,
почтамт)нинг рахбари томонидан,
маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда, пулларнинг
бутлигини ва алоқа ходимларининг хавфсизлигини таъминлашни ҳисобга олиб белгиланади. Қабул қилинган қарор
буйруқ билан расмийлаштирилади.
Пулни олишда олувчи
билдиришноманинг орқа томонига кўрса- тилган
ҳужжат маълумотларини ёзади ва пулларни олганлиги тўғрисида имзо қўяди.
Пул ўтказмаси бўйича пулни беришдан аввал,
алоқа ходими:
- кўрсатилган ҳужжатдаги
фотосурат тасвирини олувчининг ўзи билан
солиштириб кўриши. Паспортдаги фотосурат алмаштирилмаганлигини, тозалашлар, қўшимча ёзувлар, тузатишлар
йўқлигини текшириши;
- олувчига пул ўтказмаси бланкаси асосий
қисмининг орқа томонида сўмлар
миқдорини сўз билан, тийинларни рақамлар билан ёзишни таклиф этиши ва у пулларни олганлиги
тўғрисида имзо қўйиши;
- олувчининг тилхатда ёзган суммасини пул ўтказмаси
ва билдиришномада кўрсатилган сумма билан
солиштириши;
- олувчининг пул ўтказмаси ва билдиришномадаги
имзосини кўрсатилган ҳужжатдаги
имзо билан солиштириши зарур.
- Олувчига пуллар билан бирга
112-шаклдаги бланканинг талон қисми
берилади. Тезкор (телеграф) пул ўтказмасида ёзма хабар мавжуд бўлганда алоқа ходими олувчини унинг
мазмуни билан ёзма хабарнинг орқа
томонига имзо қўйдириб таништиради. Олувчининг илтимосига кўра унга ёзма хабар матнининг нусхаси алоқа ходимининг имзоси билан берилади. Пул ўтказмаси бланкаси асосий қисмининг орқа томонида алоқа ходими пул
тўлаганлиги ва билдиришномадаги ҳужжатларнинг маълумотлари
текширилганлиги тўғрисида имзо
қўяди.
Ҳисоботни қабул қилувчи алоқа ходими:
тўланган пул ўтказмалари ҳамда уларга тегишли
билдиришномаларнинг сони ва суммасини, пул
ўтказмаси бланкаларида олув-чиларнинг пул олганликлари тўғрисидаги
тилхатлари, шунингдек, пул ўтказмасини
тўлаган алоқа ходимининг имзоси борлигини текшириши;
пулларни ва тўланмаган пул ўтказмаларини, уларнинг
тўланмаганлик сабаби тўғрисидаги
белгиларнинг борлигини текшириб қабул қилиши, тўланган пул
ўтказмаларига ёпиштирилган маркаларга
тақвим тамғаси изини тушириш;
тўланган пул ўтказмаларининг сони ва суммасини,
қайтарилган тўланмаган пул ўтказмаларининг сони, шунингдек
қайтарилган пулларнинг суммасини
55-шаклдаги дафтарга ёзиши керак. Ҳисоботни қабул
қилувчи алоқа ходими ва пул ўтказмаларини тўлаган алоқа ходими ёзилган ёзувларнинг
тўғрилигини тасдиқлаб имзо қўядилар.
Операциялар тугагандан сўнг,
тўланмаган пул ўтказмалари бланкалари ва
почта жўнатмалари сақланадиган қутиси ёпилади ва таъминланган
тартибда сақланади.
5.Ҳимояга тайёрланиш учун назорат саволлари.
Тўлов топшириқномасининг
намунаси.
112-шаклдага оддий пул ўтказма
бланкасини тўлдириш намунаси.
114-шаклдаги тезкор (телеграф)
пул ўтказма бланкасини тўлдириш намунаси.
Қабул қилинган тезкор пул ўтказмасига
5-шаклдаги квитанцияни
тўлдириш намунаси.
Пул ўтказмаси телеграммасини тузиш намунаси.
26-шаклдаги назорат дафтарига пул ўтказма телеграммаларни ёзиш намунаси.
Келувчи пул
ўтказма телеграммаларини олиш, назорат қилиш, ишлов бериш. ва тўлаш тартиби.
ТГ-115-шаклдаги келувчи пул ўтказмаси
телеграммасининг намунаси.
Келувчи
пул ўтказмаси телеграммаларини
20-шаклдаги назорат дафтарига ёзиш намунаси.