ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ

 

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

                       “Почта хизматини автоматлаштириш” Кафедраси

 

 

 

 

“Почта хизматининг технологик жараёнлари”фанидан

3-лаборатория иши бўйича услубий қўлланма

 

(1-Қисм. Ички почта жўнатмалари)

 

 

5840200-“Почта хизмати” йўналиши

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                              

                                  

 

 

 

 

Тошкент-2006

3-Лаборатория иши

Посилкаларни қабул қилиш, ишлов бериш ва топшириш            технологиясини ўрганиш.

 

1. Ишнинг мақсади

1.Посилкларни қабул қилиш, ишлов бериш ва топшириш            технологиясини ўрганиш.

2. 116-шаклдаги бланкани тўлдириш намунасини ўрганиш.

2. Лаборатория ишини бажариш тартиби

   Иш бажариш тартиби бўйича методик қўлланмадан      фойдаланган ҳолда оддий ва буюртмали хатлар,бандероллар ва почта варақчаларини қабул қилиш технологиясини ўрганиш ва мижозларга бевосита хизмат кўрсатувчи алоқа ходимининг вазифаларини бажариш.

          3.Иш бўйича ҳисоботнинг таркиби ва мазмуни

Ҳисоботда ушбу лабаратория ишига тегишли манбалар,амалга ошириладиган жараёнлар ва шакл бланкалар акс эттирилиши шу билан бир қаторда лаборатория ишини ҳимоя қилишда талаба “Power Point” дастурида қўшимча равишда ҳисобот тайёрлаши ва тақдимот шаклида ҳимоя қилиши лозим.

   4.Лаборатория ишини бажариш бўйича услубий қўлланма

Оддий ва энг кам иш ҳақининг уч бараваригача бўлган қиммати эълон қилинган посилкалар «крафт» қоғози ёки шундай қалинликдаги бошқа ўров қоғози билан икки қават қилиб ўралади ва икки (манзилли ва унга қарама-қарши) томонига фанердан ёки қаттиқ картондан тайёрланган қистирма қўйилади.

Энг кам иш ҳақининг уч бараваригача бўлган қиммати эълон қилинган майда посилкалар худди қиммати эълон қилинган бандероллар каби ўраб жойланиши мумкин.

Почта операцияларини амалга оширувчи Молия вазирлиги муассасалари, Ўзбекистон Республикаси банклари, почта алоқаси объектларига пуллар ва бойликларни фақат махсус брезент сумка (қоп)ларда жўнатишга рухсат этилади.

Мато билан қоплаб тикилмаган, ёғоч (фанер) қутиларидаги посилкалар алоқа ходими томонидан қути қирраларидаги ўйиқ жойлар орқали яхлит пишиқ каноп ип билан боғланади. Агар посилканинг узунлиги 30 см гача бўлса, посилка хочсимон (3.1-расм) қилиб боғланади, узунлиги 30 см дан ортиқ бўлган посилкаларнинг эса икки жойидан кўндалангига ва бир жойидан узунасига ўтказиб боғланади (3.2-расм). Каноп боғич таранг қилиб тортилади ва туташган жойлари канопни чиқариб олмайдиган ёки жойидан сурилмайдиган равишда тутун қилиб боғланади. Каноп ипининг охирги учлари посилканинг чап ён томонига (манзилидан) чиқариб қўйилади,  боғичининг қийшайишига йўл қўйилмайди.

Кўчатлар ва ўсимликлар, кинофильмлар, кинотасмалар ва магнитофон тасмалари жўнатувчи томонидан панжарали катакларга жойланган аниқ (ўлчов ва б.) асбоблар, автопокришкали, қанор тикиладиган матоларга ўраб жойланган катта ҳажмдаги буюмлар, шунингдек очиқ ҳолда жўнатиладиган синмайдиган яхлит буюмлар жойланган посилкаларга, почта операцияларини амалга оширувчи молия идоралари, банклар, почта алоқаси объектларининг брезент сумка (қоп)ларига жўнатувчилар томонидан манзил маълумотлари кўрсатилган фанер ёрлиқлари бириктириб қўйилади. Бундан ташқари, бу маълумотлар тўғридан-тўғри шундай посилкаларнинг ўровлари ёки уларнинг жойланмаларида такрорланади.

Посилкаларни боғлаш учун пишиқ (иложи борича эшилган) канопли ипдан фойдаланиш керак. Посилкаларга ишлов бериш жараёнида чўзилиб, жойланмани олинишига йўл қўймайдиган полипропиленли ва бошқа турдаги пишиқ иплардан фойдаланиш мумкин.

Гофрокартонли қутиларга жойланган, юмшоқ ўровли, қаттиқ идишли, мато билан қопланган, шунингдек янги сабзавот ва ҳўл мевали, асаларили посилкалар боғланмайди.

Картонли ўровларга қоғоз тасмалар ёпиштирилади. Тасма қутининг таги ва устига ҳамда қутининг металл сим билан тикилган қирраларига ёпиштирилади (3.3 -расм).

Посилкалар жўнатувчилардан фақат очиқ ҳолда қабул қилинади. Қиммати эълон қилинган посилкалар жўнатувчининг хоҳишига кўра жойланманинг рўйхати билан қабул қилинганидек, рўйхатсиз ҳам қабул қилиниши мумкин. Қиммати эълон қилинган посилкаларни қабул қилишда 107-шаклдаги рўйхат худди қиммати эълон қилинган хат ва ёки қиммати эълон қилинган бандеролларни топширишдаги каби тартибда тузилади.

Ҳар бир посилка учун жўнатувчи 116-шаклдаги бланкасини тўлдиради (3.4 -расм).

 

   3.1- расмУзунлиги 30 см гача бўлган посилкаларни боғлаш намунаси

3.2-расм Узунлиги 30 см бўлган посилкаларни  боғлаш намунаси

Корхона, ташкилот, муассасалар томонидан бир олувчи манзилига жўнати-ладиган, эълон қилинган қиммати энг кам иш ҳақининг беш бараваригача бўлган, сони 40 тадан ошмайдиган, оддий ва қиммати эълон қилинган посил- калар ва сони 10 тадан ошмайдиган катта ўлчамли посилкалар битта бланка билан қабул қилиниши мумкин.

Посилкаларни қабул қилиш вақтида алоқа ходими:

а) посилка транспортнинг қайси тури (ер усти транспорти, авиатранспорт ёки аралаш усул) орқали жўнатилишини аниқлаши;

б) посилкаларнинг тўғри манзилланганлигини, 116-шаклдаги бланкада кўрсатилганларини ва посилка ўровидаги олувчи ҳамда жўнатувчининг манзилларини солиштириб текшириши, тегишли ҳолларда эса, Почта алоқаси хизматини кўрсатиш қоидаларининг 70-бандида кўзда тутилган қўшимча белгилар ва ёзувларнинг мавжудлиги ҳамда тўлиқлигини текшириши;

в) бланкада «Жўнатиш учун рухсат этилмаган жойланмалар йўқ»
деган матндан сўнг жўнатувчиниг имзоси борлигани текшириши;

г) жўнатувчининг иштирокида жўнатиладиган жойланмадаги буюмларнинг «жўнатиш учун рухсат этилмаган жойланмалар йўқ» белгиси билан мувофиқлигини текшириши;

3.3-расм. Гофрокортондан ясалган қутиларга посилкаларни ўраб       жойлаштириш намунаси

д)  посилкани ўраб жойлаши, посилка ўрови ва бланкадаги манзиллан- ган жойдаги почта алоқаси объектининг индекси ва номини рангли қалам билан чизиб қўйиши;

е)  жўнатувчининг иштирокида посилкани боғлаши, мухр(пломба) лаши ва оғирлигини тортиб кўриши керак;

2-шаклдаги ёрлиқда (5.1.5-расм) қабул қилиш жойидаги почта алоқаси объектининг номини, посилканинг рақамини ва оғирлигини кўрсатилиши;

Бланкада унинг рақамини, оғирлигини, жўнатиш учун тўлов суммасини кўрсатиши, ҚҚС суммасини ажратиши ва имзо қўйиши;

Посилка рақами 2-шаклдаги ёрлиқда (агар у босмахона усулида ёки почта- касса аппарати, электрон мажмуа ёрдамида кўрсатилмаган бўлса) ва бланкада рақамлагич билан қўйилади ёки қўлда ёзилади.

 ж)2-шаклдаги ёрлиқни ва бланкани тамғалаши 2-шаклдаги ёрлиқни посилка манзилини чап тарафидаги ён томонга ёпиштириши;

 

 


3.4-расм 116-шаклдаги бланкани тўлдириш памунаси

 

3.5-расм   2-шаклдаги ёрлиқни расмийлаштириш намунаси

з) 1-шаклдаги дафтардан квитанцияни нусха кўчирувчи қоғоз ёрдамида ёзиб олиши керак (3.6-расм).

Тегишли ҳолларда «Алоҳида белгиси» сатрига «Мевалар», «Сабзовотлар», «Эҳтиёт қилинг», «Авиа», «Рўйхат билан», «Хабарнома» ва айнан қайси бирилигини кўрсатиб «Экспресс» ва бошқа белги қўйилади. Квитанциянинг асл нусхаси тамғаланади ва жўнатиш учун тўлов олингандан кейин жўнатувчига берилади.

Посилкаларни қабул қилиш почта касса аппарати, электрон мажмуада расмийлаштирилганда алоқа ходими квитанциянинг «Қаерга» ва «Кимга» сатрига қўшимча қилиб манзили ва олувчининг номини қўлда ёзиб имзо қўяди, квитанциянинг пастки қисмида қўшимча равишда қўлда «шу жумладан ҚҚС» деб ёзилади. Тегишли ҳолларда, бундан ташқари, «Мевалар», «Сабзавотлар», «Эҳтиёт қилинг», «Авиа», «Рўйхат билан», «Хабарнома» ва айнан қайси бирилиги ҳақида «Экспресс» ва бошқа белгилар қўйилади.

Почта-касса аппарати, электрон мажмуада расмийлаштирилган бланканинг билдиришномасида қабул қилиш жойидаги почта алоқаси объектининг номи, посилканинг қабул қилиш санаси ва рақами, шунингдек жўнатиш учун тўлов суммаси киритилади, белгиланган жойга алоқа ходими имзо қўяди ва почта алоқаси объекти рақамли белгини чизиб қўяди.

Қиммати эълон қилинган посилкани жойланма рўйхати билан қабул қилишда, бундан ташқари, қуйидагилар бажарилиши зарур:

а)         посилка жойланмасини, буюмларнинг эълон қилинган қиммати суммасига мувофиқлигини, шунингдек олувчининг манзили ва номини 107-шаклдаги рўйхат ёзувлари билан солиштириш;

б) 107-шаклдаги рўйхатнинг ҳар иккала нусхасига тақвим тамғаси изини тушириш ва уларга имзо қўйиш;

в) 107-шаклдаги рўйхатнинг биринчи нусхасини посилка жойланмасининг ичига солиш ва уни ўраб жойлаш;

г) 107-шаклдаги рўйхатнинг иккинчи нусхасини жўнатувчига бериш.

Посилка жойланмасини текшириш билан боғлиқ бўлган расмиятчилик учун жўнатувчидан қўшимча тўлов ундирилади.

3.6-расм Қабул қилинган посилкага 1-шаклдаги квитанцияни тўлдириш намунаси


3.7-расм 1-шаклдаги ветеринарлик гувоҳномасининг намунаси

3.8-расм 2-шаклдаги ветеринарлик гувоҳномасининг намунаси

 

       Кемирувчиларнинг мўйна ва териларини, фабрика ишловидан ўтмаган жун, дағал жун, соч, пат ва парлар, тирик асаларилардан иборат жой-ланмалар солинган посилкаларни қабул қилишда алоқа ходими ветеринария гувоҳномалари мавжудлигини текширади (3.6, 3.7-расмлар). Гувоҳномалар берилаётган посилканинг илова манзилига мустахкам қилиб бириктирилади.

Посилка боғловидаги суғурта мухри (пломбаси)нинг сурғучли изи бевосита тугун яқинига (тугун посилка қиррасида бўлмаслиги керак) туширилади. Мато билан қопланган посилкаларда ташқи чоклар шундай мухрланиши керакки, бунда туширилган суғурта  мухрининг   сурғучли   изи   албатта   ташқи чокларнинг четига қўйилиши шарт, туширилган муҳр изларининг маркази ўртасидаги оралиқ 10 смдан ошмаслиги керак. Агар посилканинг манзили ёрлиққа ёзилган бўлса, канопнинг охирги учлари ёрлиққа ёпипггариб мухрланади.

Картонли ўровларга ёпиштирилган қоғоз тасмаларининг кесишган жойига махсус из тушириш мосламаси ёрдамида диагонал бўйича бирининг устига иккинчисини кўндаланг қилиб, посилкани қабул қилувчи почта алоқаси объектининг номи кўрсатилган мухр босилади. Из тушириш мосламаси туширилган муҳр изи посилка қиррасига ёпиштирилган қоғоз тасманинг икки томони бўйлаб шундай жойлаштириладики, бунда мухрнинг бир қисми тасмада бўлса, иккинчи қисми посилка қутисида бўлади.

Елимли тасма ва из тушириш мосламалари бўлмаган ҳолларда, посилкани «крафт» қоғози билан ёпиштириш, тақвим тамғаси изининг бир қисмини тамғага, бошқа қисмини қутига тушадиган қилиб босиш мумкин. Тақвим тамға излари ўртасидаги оралиқ 10 см дан ортиб кетмаслиги керак.

Корхона ташкилот ва муассасалар томонидан жўнатиладиган посилкалар уларга тегишли муҳрнинг сурғучли изи билан муҳрланади ёки белгиланган тартибда пломбаланади.

Айрим ҳолларда, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг посилкалари почта алоқаси худудий тшпкилоти ёки почта алоқаси объекти рахбарининг рухсати билан почта алоқаси ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқаси объектининг сурғучли муҳри билан мухрланиши мумкин.

Корхона, ташкилот ва муассасалар посилкаларни картонли ўровларда жўнатадиган бўлса, картон қопқоқларининг уланган жойи фирмали қоғоз тасма билан мухрланади ёки ёпиштирилган, оддий қоғоз тасмалари билан кесишган бурчакларига ушбу корхона, ташкилот ва муассасаларга тегишли мухр излари босилади. Муҳр излари қути қирраларига ёпиштирилган тасмаларга ҳам босилади.

 

 Жўнатилувчи ва транзит посилкаларга ишлов бериш.

 

Почта алоқаси объектларидан жўнатишдан олдин посилкалар қуйидагиларга ажратилади:

а) ҳукуматга оид;

б) авиапосилка;                                 

в) қиммати энг кам иш ҳақидан ортиқ баҳоланган «Ehtiyot qiling» белгили авиапосилкалар;

г) «Мо'упа. Vеteriпаriуа guvohnomasi bilan» белгили;

д) кинофильмлар, кинотасмалар, магнит тасмалар билан;

е) «Ehtiyot qiling» белгили;

ж) майда;

з) оддий ва қиммати энг кам иш ҳақининг беш бараваригача баҳоланган посилкалар;

и) қиммати энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ортиқ баҳоланган;

к) қиммати энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ баҳоланган;

л) катта ўлчамли;

м) асаларилар билан;

н) «Меvar», «Sabzavotlar» белгили;

о) «Ко'сhаt» - белгили;

н) «Екsрrеss» - белгили.

 

 

Посилкалар гурухи 10 ва ундан ортиқ посилкалар бўлганда тузилади.

Бир гурухга 40 тадан ортиқ бўлмаган посилкалар киритилади, аммо агар бир корхонадан бир манзилга ва бир тақвим кунида бир нечта гуруҳ жўнатилса, уларга сони бир хил бўлмаган посилкалар киритилади (масалан: 40, 39, 38).

Қиммати энг кам иш ҳақидан ортиқ бахоланган, «Ehtiyot qiling» белгили авиапосилкалар гурухи бир рейсда 10 тадан ошмаслиги керак.

Қабул қилиш жойларида сон миқдоридан қатьи назар, лекин 10 донадан ортиқ бўлмаган катта ўлчамли ва вазни оғир посилкалар белгиланган манзилдаги почта алоқаси объектигача гурухларга ажратилади.

Қиммати энг кам иш ҳақининг беш баробаридан ортиқ баҳоланган посилкалар, шунингдек «Hukumatga oid», «Ehtiyot qiling», «Avia», «Мо'упа. Veterinariya guvohnomasi bilan», «Меvа1аr», «Sabzavotlar», «Екsрrеss» белгили посилкалар қабул қилинган пайтдан бошлаб бутун ўтиш йўли давомида алоҳида қўйилади ва бошқа посилкаларнинг гурухларига қўшилмайди.

Саралангандан сўнг жўнаталувчи посилкалар рақамлари, олувчининг манзили ва эълон қилинган қимматининг суммасини кўрсатиб, 16-шаклдаги юкхатга ёзилади (3.9-расм). Устама тўловли посилкаларни 16-шаклдаги юкхатга ёзиб қўйишда унинг суммаси кўрсатилади.

Транзит посилкаларни 16-шаклдаги юкхатга ёзишда уларнинг рақамлари ва бундан ташқари қабул қилиш жойидаги почта алоқаси объектининг номи, алоқа бўлими рақами (агар у мавжуд бўлса) кўрсатилади.

Почта алоқаси объектига посилкаларни жўнатишда 16-шаклдаги юкхатда уларнинг устама тўлов суммаси ҳам кўрсатилади.

Ҳар бир 16-шаклдаги юкхатда ва унинг нусхасида юкхат тузилган сана кўрсатилган тақвим тамғаси изи туширилади. Компьютер ёрдамида тузилган, почта алоқаси объектининг номи ва тузилган санаси кўрсатилган юкхатларда қўшимча равишда тақвим тамғаси изини қўйиш талаб қилинмайди. Қабул қилиш жойларидаги почта алоқаси объектларида ва ишлов бериш бўлинмаларида 16-шаклдаги юкхатга юқорига ўсувчи рақамлар тартибида ёзиб қўйилади.

16-шакддаги юкхатда посилкаларнинг умумий сони сўз билан ёзилиб якунланади ва алоқа ходими томонидан лавозими кўрсатилиб имзоланади. Посилкаларнинг якуни рақамлари «Почта жўнатмалари ва буюмларининг номи» устунига ёзилади.

Алоҳида эътиборни талаб қилувчи посилкаларга ёзилган 16-шаклдаги юкхатнинг юқори қисмига қуйидаги белгилар қўйилади: «Hukumatga oid», «Ehtiyot qiling», «Avia», «Мо'упа. Veterinariya guvohnomasi bilan», «Меvа1аr», «Sabzavotlar», «Екsрrеss».

 

Қиммати энг кам иш ҳақининг ўн баробаридан ортиқ баҳоланган посилкалар қабул қилиш жойидаги почта алоқаси объектлари томонидан тўғридан-тўғри почта алоқаси объекти манзилигача суғуртали қопларга жойлаиади, «Ehtiyot qiling» белгили посилкалар, шунингдек стандарт қоп ўлчамларидан ортиқ бўлган катта ўлчовли посилкалар бундан мустасно. Бундай посилкалар очиқ ҳолда алоҳида юкхатга ёзиб жўнатилади.

Қиммати энг кам иш ҳақининг ўттиз баробаридан ортиқ баҳоланган посилкалар фақат почта алоқа боғламалари, почтамтлар томонидан қабул қилинади ва берилади.

        

          

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3.9-расм Посилкалар гурухига 16-шаклдаги юкхатини тузиш ва расмийлаштириш намунаси

 

 

 

Келувчи посилкаларга ишлов бериш.

Келган посилкалар почта кузатувчисидан 16-шаклдаги юкхат билан бирга қабул қилинади. Бунда ҳар бир посилкадаги ўровнинг, боғламларнинг, тасма, пломба, муҳрларнинг бутлиги текширилади. Қабул қилинган почтага тилхат берилади. Шундан сўнг посилкаларни қабул қилиб олган алоқа ходими ҳар бир бланкани юкхатдаги ёзув билан, сўнг посилкани бланка билан номма-ном солиштиради.

Бланканинг орқа томонига посилкалар келиб тушган куннинг тақвим тамғаси изи туширилади.

16-шаклдаги юкхатга келиб тушган посилкаларнинг келувчи тартиб рақамлари қўйилади. Шу рақамларнинг ўзи бланкаларининг асосий қисмида, билдиришномаларда ва посилкаларнинг чап ён томонида, 2-шаклдаги ёрлиқ яқинида такрорланади. Кўп бўлимли токчалари бўлган йирик почта алоқаси объектларида посилкаларни жойлаштиришда уларнинг бланкаларида суратда посилканинг келиш рақами, махражда секция рақами кўрсатилади. Келувчи посилкаларнинг тартиб рақамлари ой давомида олиб борилади. Унча катта бўлмаган почта алоқаси объектларида посилкаларга келиш рақамлари қўйилмаслиги мумкин.

Агар посилка бланкасини солиштиришда 16-шаклдаги юкхатда посилканинг қиммати эълон қилинганлиги тўғрисидаги, устама тўлов суммаси тўғрисидаги белгилар йўқлиги аниқланса, алоқа ходими етишмаётган маълумотларни юкхатга киритиб қўяди.

Қайтарилган ёки қайта жўнатилган посилка келганда, 16-шаклдаги юкхатда (посилкалар ёзиладиган сатрда) «Қ» ёки «ҚЖ» ҳарфлари қўйилади ва тагига чизилади ҳамда қаердан қайтарилгани ёки қайта жўнатилгани кўрсатилади.

Далолатнома билан расмийлаштирилмаган шикастланган посилкалар почта кузатувчисидан қабул қилиб олинмайди.

 Қабул қилмаслик сабаби тўғрисида 16-шаклдаги юкхатга тегишли белги қўйилади.

Почта алоқаси объектларида берилиши керак бўлган посилкаларнинг билдиришномалари бланкаларидан ажратилади ва элтиб беришга, «Йўқлаб олинадиган» почта жўнатмаларини сақлаш қутисига, почта алоқаси объектларига ўрнатилган абонент жавонлари орқали жўнатишга берилади.

Корхоналар, ташкилотлар, муассасаларга манзилланган посилкаларга билдиришномалар келиш рақамлари бўйича умумий сони кўрсатилиб, 11-шаклдаги реестр билан элтиб беришга узатилади.

Посилкаларга тегишли бланкалар келган куни ва келиш рақамларининг тартиби бўйича почта жўнатмаларининг ҳужжатлари сақланадиган қутига жойланади.

Элтиб бериш учун бериладиган посилкалар 55-шаклдаги дафтарга келувчи тартиб рақамлари бўйича ёзилади.

Посилкаларни элтиб бериш учун қабул қилаётган алоқа ходимлари уларнинг оғирликларини, ўровлари, боғламлари, тасмалари, пломбалари, мухрлари, ёпиштирмаларининг бутлигини текширадилар, 55-шаклдаги дафтарда посилкаларнинг умумий сонини кўрсатиб, ўз имзоларини қўядилар.

Посилкаларни уйга элтиб бериш тутагандан сўнг алоқа ходими ҳисобот беради. Ҳисоботни қабул қилувчи алоқа ходими элтиб берилмаган посилканинг ўровлари, боғламлари, тасма, пломба, мухрлари, ёпиштирмаларининг бутлигини, зарур бўлганда, уларнинг оғирлигани ҳам текширади. Ҳисобот 55-шаклдаги дафтарда уни қабул қилувчи ва элтиб берувчининг имзолари билан, элтиб берилмаган посилкаларнинг рақамлари ва санаси кўрсатилиб ҳисоблаб якунланади.

Етказиб бериш объектларида посилкаларни топшириш.

Посилкалар билдиришноманинг орқа томонидаги олувчининг имзоси билан топширилади. Агар олувчи бир билдиришнома бўйича бир эмас, бир нечта посилка оладиган бўлса, у ҳолда посилкалар сони сўз билан ёзиб кўрсатилади.

Посилкалар тўпламини олувчи корхона, ташкилот ва муассасалар ваколатли шахс кўрсатган хужжат тўғрисида белги қўйишлари ва посилкаларни олганликлари тўғрисида билдиришномаларнинг бирига нечта посилка олганлиги ва уларнинг келиш рақамлари ёки рақамдан рақамгача бўлганини кўрсатиб имзо чекишлари мумкин.

«Экспресс» посилкалари почта қоидаларининг 91 -бандида баён қилинган тартибда берилади. Бунда 22-шаклдаги билдиришномани ёзиб берган алоқа ходимининг фамилияси 116-шакл бланкадаги «Белги» устунида кўрсатилади.

Алоқа ходими иосилкани олувчи иштирокида тарозида тортиб бериши, тегишли ҳолларда эса олувчидан посилкани сақлаш, қайтариш ва посилкани қайта жўнатиш учун ҳақ олиши керак. Ўз имзоси билан олувчи посилкани олганлигини, унинг оғирлиги мослигини, ўрами буглигини, мухрлар ва боғламлари бутлигини тасдиқлайди. Посилкани берган алоқа ходими билдиришномада кўрсатилган маълумотларни тақдим этилган ҳужжат маълумотлари билан солиштиради, почта алоқаси объектида қоладиган билдиришномага имзо қўяди.

Посилкани олишда олувчининг талабига кўра алоқа ходими бланкадаги ўз имзоси ва тақвим тамғаси изи билан посилка берилган санани тасдиқлаши шарт.

Жойланмалари рўйхат қилинган посилкаларни беришда улар олувчи иштирокида очилади. Очиш шундай амалга ошириладики, бунда мухр шикастланмаслиги шарт. Посилкалар олувчиларга жойланмалар 107-шакл рўйхатидаги ёзув билан солиштирилгандан сўнг берилади.

Агар посилка очилганда етишмовчилик аниқланса, ичидагилар шикастланганлиги ёки 107-шаклдаги рўйхат йўқлиги маълум бўлса, у ҳолда почта алоқаси объекти бу ҳақда 51-шаклдаги далолатномани тузади, унга олувчи ҳам имзо қўяди. Посилка олувчига далолатноманинг нусхаси билан бирга берилади. Далолатнома шикастланган жойланмани ўрнини қоплаш ва идоравий текшириш учун асос бўлиб хизхмат қилади. Посилка ўрови далилий ашё сифатида почта алоқаси объектида қолади.

Посилка жойланмаларининг рўйхати билан бирга ичини очмасдан ҳам берилиши мумкин (агар олувчи билдиришномага бу ҳақда белги қўйган бўлса). Бундай ҳолда кейинчалик аниқланган етишмовчиликлар ёки жойланмаларнинг шикастланганлиги учун почта алоқаси объектлари моддий жавобгар бўлмайди.

Жўнатувчи томонидан мухрланган ўрови, боғламлари ва мухри бут бўлган, берилаётганда оғирлиги мос келадиган посилкалар очилмайди.

Белгиланган тарифларга мувофиқ посилкаларни сақлаш, қайтариш ва қайта жўнатиш учун олувчилардан ҳақ ундирилади. Қайтариб берилган посилкани сақлаганлик учун олувчидан олинмаган ҳақ жўнатувчидан ундирилмайди. Агар қайтарилган ёки қайта жўнатилган посилка берилаёттан бўлса, жўнатиш ҳақи ундирилади, ҳақ олишда 47-шаклдаги дафтардан (3.10-расм) квитанция берилади (почта-касса аппарати, электрон мажмуа), унда посилканинг келувчи рақами ва ҚҚС-суммасини ажратиш билан тўлов суммаси (сўмлар сўз билан, тийин рақам билан) кўрсатилади. Олинган тўлов суммаси ва квитанция рақами билдиришномада ҳам кўрсатилади.

3.10-расм. 47-шакл дафтаридаги квитанцияни тўлдириш намунаси

Оғирлиги кам, ўрови шикастланган (ҳўл бўлган) посилкалар топширилаётганда очилади ва натижалари бўйича 51-шаклдаги далолатнома тузилади, уни алоқа ходимларидан ташқари олувчи ҳам имзолайди. Далолатноманинг нусхаси олувчига жойланмалар билан бирга берилади, далолатноманинг бошқа нусхалари эса посилканинг ўрови билан бирга жойланманинг оғирлигидаги етишмовчилик, алмаштирганлик ёки жойланманинг шикастланиш (бузилиш) сабабини текшириш учун почта алоқаси объектида қолдирилади.

Агар олувчининг аризасига кўра посилка очилганда жойланмалар бут чиқса, далолатнома тузилмайди, олувчи томонидан билдиршпномага «Эътирозим йўқ» деган белги қўйилади ва имзо билан тасдиқланади.

Олувчи посилкани очишдан воз кечганда ҳам билдиришномага шундай белги қўйилади.

Далолатнома билан олинган посилкалар олувчининг иштирокида очилади. Агар жойланмалар бут бўлса, у ҳолда посилка умумий белгиланган тартибда топширилади. Жойланмада етишмовчилик бўлса, унинг қолган қисми далолатнома нусхаси билан бирга олувчига у далолатномага имзо қўйгач топширилади, у посилка ўрови билан бирга почта алоқаси ҳудудий ташкилоти, почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт)нинг раҳбарига идоравий текширув ва олувчига хабар бериш учун топширилади.

 

 

 

 

 

 

5.Ҳимояга тайёрланиш учун назорат саволлари:

 

1.     Узунлиги 30 см гача бўлган посилкаларни боғлаш намунаси

2.     Узунлиги 30 см бўлган посилкаларни  боғлаш намунаси

3.     Гофрокортондан ясалган қутиларга посилкаларни ўраб жойлаштириш намунаси

4.     116-шаклдаги бланкани тўлдириш намунаси

5.     2-шаклдаги ёрлиқни расмийлаштириш намунаси

6.     Қабул қилинган посилкага 1-шаклдаги квитанцияни тўлдириш намунаси

7.    Жўнатилувчи ва транзит посилкаларга ишлов бериш

8.            Посилкалар гурухига 16-шаклдаги юкхатини тузиш ва расмийлаштириш намунаси

9.     Етказиб бериш объектларида посилкаларни топшириш

10. 47-шакл дафтаридаги квитанцияни тўлдириш намунаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент Ахборот Технологиялари Университети

ИБФ илмий  услубий кенгашида

2007 йил_21_ май  __1_ сон мажлис баённомаси)

муҳокама қилиниб нашрга тавсия этилди.

                          

                           ИБФ декани ------------------            М.А. Махкамова

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тузувчи                                                 Жўраев Л.Н

 

 

Маъсул муҳаррир

ИБФ декани                                           М.А. Махкамова

 

 

 Мусаххих                                                Абдуллаева С. Х

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  Босишга рухсат  этилди :

 

  Бичими

  Офсет қоғози.

  Адади                                     

  Буюртма

  ТАТУ босмахонасида чоп этилди

  100084,Тошкент,Амир Темур 108 уй