ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА
АХБОРОТЛАШТИРИШ
АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
УНИВЕРСИТЕТИ
“Почта хизматини
автоматлаштириш” Кафедраси
“Почта
хизматининг технолгик жараёнлари”фанидан
2-лаборатория иши бўйича услубий қўлланма
(1-Қисм.Ички почта жўнатмалари)
5840200-“Почта хизмати”
йўналиши
Тошкент-2006
2-Лаборатория иши.
Қиммати
эълон қилинган хатлар ва бандеролларни қабул қилиш,
қайта ишлаш ва топшириш технологияси.
1. Ишнинг мақсади
1.Қиммати эълон
қилинган хатлар ва бандеролларни қабул қилиш, қайта
ишлаш ва топшириш технологиясини ўрганиш.
2. 107-шаклдаги рўйхатни тўлдириш намунасини ўрганиш
2. Лаборатория
ишини бажариш тартиби
Иш бажариш тартиби бўйича методик
қўлланмадан фойдаланган
ҳолда оддий ва буюртмали хатлар,бандероллар ва почта варақчаларини
қабул қилиш технологиясини ўрганиш ва мижозларга бевосита хизмат
кўрсатувчи алоқа ходимининг вазифаларини бажариш.
3.Иш
бўйича ҳисоботнинг таркиби ва мазмуни
Ҳисоботда ушбу лабаратория ишига
тегишли манбалар,амалга ошириладиган жараёнлар ва шакл бланкалар акс эттирилиши,шу
билан бир қаторда лаборатория ишини ҳимоя қилишда талаба
“Power Point” дастурида қўшимча равишда ҳисобот тайёрлаши ва
тақдимот шаклида ҳимоя қилиши лозим.
4. Лаборатория
ишини бўйича услубий
қўлланма.
Фуқаролардан қиммати
эълон қилинган хат ва қиммати эълон қилинган бандероллар фақат очиқ ҳолда,
жойланмани текшириб, барча жўнатилаётган буюмларнинг рўйхати билан қабул
қилинади. Қиммати эълон қилинган бандероллар жўнатувчининг хоҳишига кўра жойланманинг рўйхати билан ва
жойланманинг рўйхатисиз қабул
қилиниши мумкин.
107-шаклдаги жойланма рўйхати
жўнатувчи томонидан тўлиқ почта манзилини ва олувчининг номини
кўрсатган ҳолда икки нусхада тузилади.
Жўнатилаётган жойланма рўйхатига эълон қилинган қийматнинг суммасини кўрсатган
ҳолда, номма-ном ёзилади. Рўйхатнинг
иккала нусхаси ҳам жўнатувчи томонидан имзоланади. Жўнатувчининг хоҳишига кўра қиммати
эълон қилинган хат ёки қиммати
эълон қилинган бандерол ичига солинадиган 107-шаклдаги рўйхатнинг биринчи
нусхасида буюмларнинг эълон қилинган қийматнинг суммаси кўрсатилмаслиги мумкин.
Қиммати
эълон қилинган хат ёки қиммати эълон қилинган бандеролни қабул
қилишда алоқа ходими
жойланмани рўйхат билан, жойланманинг
эълон қилинган қиймат суммасига мувофиқлигини, шунингдек
манзилнинг айнан ўхшашлиги, олувчининг номи, почта жўнатмаси ва рўйхатнинг иккала нусхасида кўрсатилган эълон қилинган қиймат суммаси ҳамда
алоҳида белгиларини солиштиради, уларга
имзо қўяди ва тақвим тамғаси изини туширади (2.1-расм). Расмийлаштирилган рўйхатнинг биринчи нусхаси
қиммати эълон қилинган хат
ва қиммати эълон қилинган бандерол ичига солинади, иккинчи нусхаси эса, жўнатувчига берилади.
Қиммати эълон
қилинган хат ва қиммати эълон қилинган бандероллар жўнатувчининг иштирокида ўраб жойланади,
ёпиштирилади ва суғурта мухри
билан шундай мўлжалда мухрланадики, бунда хатнинг барча қопқоқлари ёки бандеролнинг барча
ўровлари жойланма сақланишини
таъминлайдиган қилиб, суғурта муҳри билан сурғучлаб беркитилади.
|
2.1-расм. 107-шаклдаги рўйхатни тўлдириш
намунаси
Фуқаролар томонидан
жўнатиладиган оғирлиги 500г дан ортиқ бўлган қиммати эълон
қилинган хатлар ва қоғоз ўровли қиммати тувчи томонидан тузилган, алоқа ходими
томонидан расмийлаштирилган манзил ёрлиғи
билан зич қилиб ёпиштиралади.
Қиммати эълон
қилинган хат ёки қиммати эълон қилинган бандерол расмийлаштирилгандан ва муҳрлангандан кейин тарозида
тортилади ҳамда жўнатувчидан белгиланган тўлов ундирилади. Хат ёки бандерол ўровининг бўш жойига рақам билан унинг
оғирлиги ва алоқа ходимининг имзоси
билан тасдиқланган ҚҚСни ажратган ҳолда,
олинган тўловнинг умумий суммаси қўйилади (2.2-расм).
2.2-расм .Қиммати эълон
қилинган бандеролнинг олд томонини расмийлаштириш намунаси
Бандеролни полиэтилен ўровларда
жўнатиш учун қабул қилишда унинг ичига
расмийлаштирилган манзил ёрлиғи ёпиштирилиб, ўраб жойланган жойланма
солинади. Полиэтилен қопларнинг очиқ томони жўнатувчининг иштирокида термопайвандлаш машинасида почтанинг
индекси ва бандеролни қабул қилиб олган почта алоқаси объекти номининг чокига тушириб пайвандланади.
Бандеролнинг
қопқоқларига жўнатувчи томонидан тўлдирилган манзил ёрлиқларини ёпиштиришга рухсат
этилади.
Манзил ёрлиқлари
алоқа ходими томонидан бандеролларни ёпиштиришга қадар расмийлаштирилади.
Қиммати эълон
қилинган хат ёки қиммати эълон қилинган бандерол манзил
томонининг юқори қисмига ёхуд бандеролнинг манзил ёрлиғига алоқа ходими 1-шаклдаги
ёрлиқни ёпиштиради ёки унга мувофиқ
келадиган тамға изини туширади ва унга сиёҳ билан почта жўнатмасининг 1 -шаклдаги дафтар бўйича ёки
почта-касса аппарати, электрон мажмуа
квитанциясининг тартиб рақамини ёзиб қўяди (2.3-а, б-расм). Хат ёки бандерол манзил томонининг
юқоридаги ўнг бурчагига ёхуд манзил
ёрлиғига тақвимли тамға изи туширилади.
Мўрт буюмлар жойланган
қиммати эълон қилинган бандеролларни қабул қилишда унга
«Эҳтиёт қилинг» белгили 8-шаклдаги ёрлиқ ёпиштирилади (2.4-расм). Агар манзил маълумотлари
тўғридан-тўғри бандеролга
ёзилган бўлса, у ҳолда унга тақвим тамғаси изи туширилмай, қабул қилиш санаси
қўлда ёзиб кўрсатилади.
«Экспресс» почта
жўнатмаларини қабул қилиш ажратилган почта алоқаси объектлари томонидан амалга оширилади. «Экспресс»
қиммати эълон қилинган хат ёки қиммати эълон қилинган бандеролни қабул қилишда жўнатувчи
тезкор хабарнома (телеграмма-хабарнома)ни
тўлдиради, унда олувчининг манзили ва ўзининг қайтар манзилини кўрсатади ва алоқа ходимига почта
жўнатмаси билан биргаликда топширади
(2.5-расм).
Агар жўнатувчи телефон
орқали экспресс жўнатмани жўнатиш ҳақидаги маълумотни
олувчига етказишни ўз зиммасига олса, у ҳолда алоқа ходими бу ҳақида квитанция
орқасига белги қўяди, хат ёки
бандерол ўровида «Жўнатувчшшнг хабарномаси телефон орқали» деб кўрсатади ва уни ўз имзоси билан тасдиқлайди. Почта жўнатмасининг олд томонига ёрлиқ ёпиштирилади
ёки «Экспресс» тамғаси изи
туширилади, агар олувчининг телефони бўлса унинг рақамлари ҳам кўрсатилади. Тезкор хабарнома
(телеграмма) бланкасида алоқа ходими
қиммати эълон қилинган хат ёки қиммати эълон қилинган бандеролнинг рақамини, ўтиш назорат
муддатини ҳисобга олган ҳолда, олувчининг почта жўнатмасини олган
санаси, маълумот учун телефон рақами ва
жўнатувчининг фамилиясини кўрсатади.
|
2.3-расм Қиммати эълон қилинган
бандеролни қабул қилишда квитанцияни
тўлдириш намунаси: а) қўлда; б)
почта-касса аппаратида
2.4- расм 8-шаклдаги «Эҳтиёт қилинг» ёрлиғининг
намунаси
|
|
2.5-расм Экспресс-хатга тезкор
хабарнома (телеграмма-хабарнома)ли бланкасини тўлдириш намунаси
Қиммати эълон
қилинган хат ёки қиммати эълон қилинган
бандероллар 1 -шаклдага дафтарга нусха кўчирувчи қоғоз
қўйиб ёзилади, жўнатувчига эса
квитанция ёзиб берилади. «Ҳукуматга оид» туркумида жўнатиладиган
олинганлиги тўғрисидаги хабарнома билан, уйга элтиб бериш билан, жойланма рўйхати билан, «Ehtiyot
qiling» белгиси билан
қиммати эълон қилинган хат ёки қиммати эълон қилинган бандеролларни, шунингдек «O’z qo’liga topshirilsin», «Yo’llanma bilan», «Chipta
bilan», «Екspress» белгили қиммати эълон қилинган хатларни, қиммати эълон қилинган авиа
бандеролларни қабул қилишда
1-шаклдош квитанциянинг «Алоҳида белгилар» сатрига
тегишли белгилар қўйилади, квитанция жўнатувчига берилади.
Қиммати эълон
қилинган хат ёки қиммати эълон қилинган бандеролни
қабул қилишни почта-касса аппарати, электрон мажмуада расмийлаштириш вақтида квитанцияда почта
алоқаси объектининг номи, қабул қилинган сана, рақами,
оғирлиги, эълон қилинган
қимматининг суммаси, операция шифри ва тўлов суммаси кўрсатилади. «Қаерга» ва «Кимга» ёзувлари,
ҚҚС суммаси, шунингдек алоҳида
манзили тўғрисидаги белгилар алоқа ходими томонидан қўйилади, сўнгра у квитанцияга имзо чекади.
Агар қиммати эълон қилинган хат
маркаланган конвертда берилса, 1-шаклдаги квитанцияда почта-касса аппарати,
электрон мажмуа кундалиги ва квитанциясида маркалар билан суммаси
кўрсатилади.
Жўнатилувчи ва
транзитли қиммати эълон қилинган хатлар ҳамда бандеролларга
ишлов бериш.
Почта алоқаси
объектларида қабул қилиб олинган қиммати
этлон қилинган хат ва қиммати эълон қилинган бандероллар жадвалда белгаланган муддатларда қабул
қилувчи томонидан 1 -шаклдага дафтар бўйича номма-ном текширилиб, унга имзо қўйиб, ишлов бериш ва жўнатишга берилади. Охирги квитанция
нусхасининг бўш жойида нечта хат, бандерол
қабул қилингани, қайси рақамдан қайси рақамгача, масалан, «8 дан 17 гача 10 та
хат», деб кўрсатилади.
Қиммати эълон
қилинган хат ва қиммати эълон қалинган бан-деролларни
қабул қилиш ва уларга ишлов бериш турли хоналарда ўтказиладиган почта алоқаси объектларида
қиммати эълон қилинган хат ва
қиммати эълон қилинган бандероллар бир нусхада тузиладиган
16-шаклдаги юкхат билан 1-шаклдаги дафтар бўйича тилхат билан жўнатиш учун берилади. Юкхатда уларнинг
рақамлари ва умумий сони ёзма равишда
кўрсатилади. Энг кам иш ҳақидан юқори бахоланган қиммати эълон қилинган хатлар рақами,
эълон қилинган қимматини кўрсаттан ҳолда 16-шаклдаги юкхатга
ёзилади. Устама тўловли қиммати эълон қилинган хатлар ва
қиммати эълон қилинган бандероллар
16-шаклдаги юкхатга рақами, эълон қилинган қимматини ва устама тўлов суммасини кўрсатган ҳолда ёзилади.
Агар қиммати эълон
қилинган хат ва қиммати эълон қилинган бандеролларни қабул қилиш почта-касса
апаратида, электрон мажмуада расмийлаштирилган бўлса,
жўнатмаларни қабул қилиш ва ишлов бериш
бир ёки турли хоналарда амалга оширилганлигидан қатъи назар қабул қилинган қиммати
эълон қилинган хат ва қиммати эълон қилинган бандеролларнинг манзилини қўшимча равишда кўрсатган
ҳолда 16-шаклдаги юкхатлар икки
нусхада тузилади.
Юкхатнинг нусхасига имзо
қўйишда қабул қилинган қиммати эълон қилинган хат ва қиммати эълон
қилинган бандеролларнинг умумий сони ва
қабул қилиш вақти сўз билан ёзилади. Почта жўнатмаларини қабул қилган алоқа
ходимининг имзоси қўйилган 16-шаклдаги юкхатнинг бир нусхаси қабул қилиш кассасида
қолади.
Қиммати эълон қилинган
хат ва қиммати эълон қилинган бандеролларни
қопларга жойлашдан аввал нусха кўчирувчи қоғоз орқали икки нусхада тузиладиган 16-шаклдага алоҳида
юкхатларда ёзилади (2.6-расм). Ўз
жойида қабул қилинадиган қиммати эълон қилинган хат ва қиммати эълон қилинган
бандеролларни 16-шаклдаги юкхатга ёзишда уларнинг рақамлари, эълон қилинган қиймат суммаси ва
манзили қайд қилинади.
Агар қиммати эълон қилинган хат ёки қиммати эълон
қилинган бандероллар устама
тўлов билан қабул қилинган бўлса, унда 16-шаклдаги юкхатга
устама тўлов суммаси ёзиб қўйилади. Транзитли қиммати эълон қилинган хат ва қиммати эълон
қилинган бандеролларга, бундан ташқари
жўнатиш жойи ҳам қўшиб ёзилади.
«Экспресс» қиммати эълон
қилинган хат ва қиммати эълон қилинган бандеролларни бериш
жойидаги почта алоқаси объектларига
қадар алоҳида суғуртали қопларга жойланади. 17-шаклдаги
ёрлиққа, 16-шакл юкхатига «Экспресс» белгиси
қўйилади. Умумий юкхат манзилига
шартномада кўрсатилган самолёт рейсининг рақами уч нусхада ёзилади.
16-шаклдаги юкхатнинг иккинчи нусхасида авиа-корхона ходими қабул
қилинган суғуртали қоплар учун имзо қўяди.
Қиммати эълон
қилинган хат ва қиммати эълон қилинган бан-деролларнинг 16-шаклдаги юкхатларида якуний сўзлар
билан ёзилиб, уларга
ишлов беришда иштирок этган иккита
алоқа ходими томонидан имзоланади. Штатида битта
ходими бўлган почта алоқаси объектларида (почтальонларни ҳисобга олмаганда) юкхат
фақат ўша ходим
томонидан имзоланади.
16-шаклдаги ҳар бир юкхат
ва унинг нусхаларига, юкхат тузилган санани
кўрсатган ҳолда тақвим тамғаси изи туширилади.
2.6-расм. Қопларда жўнатилувчи
қиммати эълон қилинган хат ва қиммати
эълон қилинган бандерол ва хатларга 16-шаклдаги
юкхатни тузиш ва
расмийлаштириш намунаси
16-шаклдаги юкхатнинг асл
нусхалари қоп ичига солинади, нусхалари эса
почта алоқаси объектида қолади.
"Қиммати эълон қилинган
хатлар, ажратилган тартибда, алоҳида
суғуртали қопларда жўнатилади.
Иш ҳажми унчалик катга
бўлмаган алоқа бўлимларидан почта
алоқаси боғламалари (почтамт, почта айирбошлаш пункти)гача қиммати эълон қилинган хат ва қиммати эълон
қилинган бандероллар, майда
посилкалар билан биргаликда битта 16-шаклдаги юкхатларда
ёзилган ҳолда жўнатилади.
Агар қопда икки ва ундан
ортиқ қиммати эълон қилинган хатлар жўнатилаётган бўлса, у ҳолда улар каноп ип билан хочсимон
қилиб боғланади.
Қиммати эълон қилинган хат ва
қиммати эълон қилинган бан-дероллар
солинган суғуртали қоплар қўйидага тартибда беркитилади:
Суғуртали қопнинг
оғзи йиғилади ва олдиндан «Sug’urta» ёзуви қайд қилинган 17-шаклдаги ёрлиқ
қопнинг оғзига, каноп ип билан икки марта
айлантирилади ва ўраб боғланади. Қиммати эълон қилинган хатларни суғуртали
қопларда жўнатишда 17-шаклдаги манзил ёрлиғида «Qiymati e’lon qilingan xatlar bilan» ёзуви
қўшимча кўрсатилади. Канопнинг
учлари ўзаро бирлаштирилади, бирининг учи иккинчиси орқали икки марта айлантирилган ип тагидан ўтказилади, шундан сўнг уни таранг қилиб тортиб, учлари
икки қайта тугун қилиб боғланади. Қоп пломбаланади ёки мухрланади. 17-шаклдага ёрлиққа ишлов
беришда ва қопни беркитишда иштирок этган алоқа ходимлари томонидан
имзоланади.
Суғуртали қопларни
беркитишда беркитувчи қурилмалардан фойдаланиш мумкин (2.7-расм). Бундай қурилмадан фойдаланиш тартиби алоҳида йўриқномада баён этилган.
Почта алоқасининг етказиб бериш объектларида
қиммати эълон қилинган хат ва бандеролларга ишлов бериш.
Келувчи қиммати эълон
қилинган хат ва қиммати эълон қилинган бандероллар
келган жойларида тузилган 16-шаклдага юкхатга имзо қўйиш орқали иш жойлари (омборхона)га ўтказилади. Агар
қиммати эълон қилинган
хат ва қиммати эълон қилинган бандеролларни очадиган ва тарқатадиган иш жойлари бир хонада бўлмаса
ҳамда бу ишлар алоқанинг турли ходимлари томонидан бажарилса,
қиммати эълон қилинган почта жўнатмаларини 16-шаклдаги юкхат
тўлиқ маълумотлар ва
қўшимча белгиларни кўрсатган ҳолда икки нусхада тузилади.
2.8-расм .Суғуртали
қоплар учун 17-шакл манзил ёрлиқларини расмийлаштириш намунаси
Қиммати эълон
қилинган хат ва қиммати эълон қилинган бандеролларни қабул қилувчи алоқа
ходими уларни 16-шаклдаги юкхат ёзувлари билан номма-ном солиштиради.
Ўровларнинг бутунлигини, мухрлар, пломбалар,
тасмалар, ёпиштирмаларнинг бутунлигини, полиэтилен
ўровни машина ёрдамида елимлашда қабул қилиш жойи почта алоқаси объекти номи туширилган изнинг мавжудлигини текширади.
2.9-расм. Каноп ип ёрдамида суғуртали
қопларни беркитиш намунаси
Қайтарилган ёки
қайта жўнатилган почта жўнатмаси келганда 16-шаклдаги юкхатга
(қиммати эълон қилинган хат ва қиммати эълон қилинган бандеролнинг ёзиб қўйиш сатрига) «Қ»
ёки «ҚЖ» ҳарфлари ёзиб
қўйилади ва остига чизилади ҳамда узатиш жойи ва почта жўнатмаси
қаердан қайтарилганлиги ёки қайта жўнатилганлиги кўрсатилади.
Қиммати эълон
қилинган хатнинг орқа томонига тақвим тамғаси изи туширилади, қиммати эълон қилинган
бандеролда эса келган санаси қўлда
ёзиб кўрсатилади. Ўша ернинг ўзида, 16-шаклдаги юкхатда
рақамдан-рақамгача кўрсатиладиган кириш тартиб
рақамлари қўйиб чиқилади.
Қиммати эълон қилинган хат ва қиммати эълон
қилинган бандеролларни тартиб билан
рақамлаш ой давомида олиб борилади.
2.10-расм Суғуртали ва
халқаро қопларни беркитишда қўлланиладиган ёпувчи
қурилманинг умумий кўриниши
Ҳар бир қиммати
эълон қилинган хат ёки қиммати эълон қилинган бандеролга 22-шаклдаги билдиришнома тузилиб, унга почта жўнатмасининг келувчи тартиб рақами, олувчининг манзили, фамилияси, исми, отасининг исми (корхона, ташкилот, муассасанинг
тўлиқ номи), почта жўнатмасининг тури, эълон қилинган
қимматини (зарур ҳолларда
устама тўлов суммаси), жўнатиш жойи ва узатиш рақами ёзилади. Агар қиммати эълон қилинган
хатларда «O’z qo’liga topshirilsin» «Yo’llanma bilan», «Chipta bilan»,
«Hujjatlar bilan», «Ekspress», «Xabarnoma bilan» ва айнан қайсиниси билан «Eltib
berish bilan» белгилари бўлса, у ҳолда
шундай белгилар билдиришнома олд томонининг юқори қисмига хам қўйилади, шунингдек топшириш амалга ошириладиган манзил ва почта алоқаси объектининг иш вақти
ҳам кўрсатилади.
Беш ва ундан ортиқ қиммати
эълон қилинган хат ёки қиммати эълон қилинган бандероллар бир корхона, ташкилот, муассасанинг
номига келиб тушса, барча почта жўнатмалари учун битта 22-шаклдаги билдиришнома ёзилади ва 16-шаклдаги юкхат
бир нусхада тузилиб, унга қиммати эълон
қилинган хат ёки қиммати эълон
қилинган бандероллар номма-ном ёзилади ва сони кўрсатилади. Бундай ҳолда 22-шаклдаги билдиришномада
қиммати эълон қилинган хат ёки қиммати
эълон қилинган бандеролларнинг сони, эълон
қилинган қимматини умумий суммаси, зарур бўлган ҳолларда эса устама тўловнинг умумий суммаси ва уни
жўнатиш учун тўлов суммаси
кўрсатилади.
Қиммати эълон қилинган хат ва бандеролларни топшириш.
Элтиб бериш
тўлови тўланган қиммати эълон қилинган хат ва қиммати эълон қилинган бандероллар билдиришномалар
билан бирга элтиб бериш учун почтальонларга турлари ва келувчи рақамлари бўйича ёзилган 55-шаклдаги дафтарга имзо
қўйиш орқали топширилади
Почтальонларга элтиб бериш учун топшириладиган
хат ва бандероллар қимматининг
умумий суммаси почта алоқаси
ҳудудий ташкилоти ёки почта алоқа боғламаси (почтамт)нинг раҳбари томонидан белгиланади.
Қиммати эълон қилинган хат ва
бандеролларни элтиб бериш учун қабул
қилишда почтальон уларнинг ўрови, мухри, пломбаси, тасмаси,
ёпиштирмасини диққат билан кўриб чиқади, оғирлигининг қанчалик тўғрилигини текширади ва
55-шаклдаги дафтарга қабул қилган
почта жўнатмаларининг сонини кўрсатиб имзо қўяди.
Қиммати эълон
қилинган хат ва қиммати эълон қилинган бандероллар олувчиларга 22-шаклдаги билдиришномага
имзо қўйганларидан сўнг берилади.
Қиммати эълон қилинган хат ёки қиммати эълон қилин- ган
бандеролларнинг топширилганлигини алоқа ходими ўз имзоси билан тасдиқлайди.
Жойланмаларнинг рўйхати билан
қабул қилинган қиммати эълон қилинган хат ёки қиммати эълон қилинган
бандеролларни олувчиларга уйларида топширишда, улар очилади.
Жўнатма ўрови шундай кесиладики,
бунда унинг мухри ва ичидаги жойланма
шикастланмаслиги керак.
Агар қиммати эълон
қилинган хат ёки қиммати эълон қилинган бандеролларни очишда ичидаги жойланманинг камлиги аниқланса, бунда 107-шаклдаги рўйхатга айнан нима йўқлиги
ҳақида белги қўйилади, 107-шаклдаги рўйхат йўқ
бўлганда эса 22-шаклдаги билдиришноманинг орқа томонида жойланманинг
мавжудлиги кўрсатилади ва бу белги олувчи
ҳамда алоқа ходими томонидан имзоланади. Бундай қиммати эълон қилинган хат ёки
қиммати эълон қилинган
бандерол почта алоқасининг элтиб берувчи объектига далолатнома
тузиш учун қайтарилади ва жойланма почта алоқасининг элтиб бериш
объекти томонидан тузилган далолатноманинг нусхаси
билан бирга олувчига топширилади.
Элтиб беришдан
қайтиб келган алоқа ходими эгаларига топширилмаган
қиммати эълон қилинган хат ва қиммати эълон қилинган бандеролларга 20-шаклдаги маълумотномани
тузади, билдиришномаларни ва топширилмаган
почта жўнатмаларини топширади.
Почта алоқаси
объектларида қиммати эълон қилинган хат ва
қиммати эълон қилинган бандероллар худди уйга элтиб бериш тартибидаги каби, лекин почта жўнатмаларининг ўровида
кўрсатилган оғирлиги унинг ҳақиқий оғирлигига
мувофиқ келишини текшириб берилади.
Белгиланган сақлаш муддатларига риоя қилинмаган ҳолатларда уларни сақлаганлик учун
тўлов ундирилади, Корхона, ташкилот ва муассасаларга қиммати эълон
қилинган хат ва қиммати эълон қилинган бандеролларни
битта билди-ришнома бўйича топширишда
кўрсатилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумот, олинган почта
жўнатмаларининг сони ва умумий суммаси ҳақидаги маълумот
16-шаклдаги юкхатда ваколатланган вакиллар
томонидан кўрсатилади ва имзоланади.
«Экспресс» белгили қиммати
эълон қилинган хат ва бандероллар ни
олувчиларга топшириш почта алоқаси объектларида бунинг учун ажратилган
телеграмма - билдиришномалар бўйича амалга
оширилади. Почта жўнатмалари келиб тушган куни олинмай
қолса, иккинчи куни бу ҳақда олувчига почта жўнатмаси ўровида
кўрсатилган телефон рақами орқали эслатиб қўйилади. Телефон
рақами йўқ бўлганда, алоқа ходими олувчи яшайдиган хизмат кўрсатиш ҳудудидаги почта алоқасининг
элтиб бериш объектига қўнғироқ
қилади ва «Экспресс» белгили почта жўнатмаларини топшириш тўғрисида почта алоқаси объектининг
иш тартиби ва манзилини кўрсатган ҳолда
22-шаклдаги билдиришномани ёзиш учун маълумотларни,
шунингдек почта жўнатмаси олиниши мумкин бўлган
охирги муддатни хабар қилади. Почта жўнатмасининг ўровида
22-шаклдаги билдиришномани ёзиб берган почта алоқасининг элтиб бериш объекти ходимининг фамилияси
кўрсатилади. Билдиришнома олувчига ўша
куниёқ 8-шаклда- ги дафтарга имзо қўйдириб элтиб берилади. Уч кун давомида талаб
қилиб олинмаган почта жўнатмалари (бунга жўнатма келиб тушган кун
ҳам киради) алоҳида юкхат
бўйича, одатдаги тартибда топшириш учун олувчи яшайдиган хизмат кўрсатиш ҳудудидаги почта
алоқасининг элтиб бериш объектига
қайта жўнатилади.
5.Ҳимояга тайёрланиш учун назорат
саволлари.
Қиммати эълон
қилинган бандеролнинг олд томонини расмийлаштириш намунаси
Қиммати эълон
қилинган бандеролни қабул қилишда квитанцияни тўлдириш намунаси
Экспресс-хатга тезкор хабарнома
(телеграмма-хабарнома)ли бланкасини тўлдириш намунаси
Жўнатилувчи ва
транзитли қиммати эълон қилинган хатлар ҳамда бандеролларга
ишлов бериш
Қопларда жўнатилувчи
қиммати эълон қилинган хат ва қиммати эълон қилинган бандерол ва хатларга 16-шаклдаги
юкхатни тузиш ва расмийлаштириш намунаси
Почта алоқасининг етказиб бериш
объектларида қиммати эълон қилинган хат ва бандеролларга ишлов
бериш.
Каноп ип ёрдамида
суғуртали қопларни беркитиш намунаси
Қиммати эълон қилинган хат ва
бандеролларни топшириш.