ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

 

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

 

 

 

АФҚ кафедраси

 

 

 

 

Радиотўлқинлар тарқалиши ва антенна-фидер қурилмалари фанларидан лаборатория ишлари буйича услубий куланмалар туплами

 

5522100 - «Телевидение, радиалоқа ва радиоэшиттириш»

5522000 - «Радиотехника»

5524408 – «Мобил алока тизимлари»

таълим йуналишлари учун.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ташкент 2008

 

 

1 - лаборатория иши

 

«СИНФАЗ ГОРИЗОНТАЛ Д ИАПАЗОНЛИ АНТЕННАНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ»

 

1.     ИШНИНГ МАҚСАДИ

Лаборатория ишини бажаришда талабалар:

         синфаз горизонтал диапазонли антенналарнинг конструкцияси, вазифаси ва унинг конструктив элементлари функциясини, антеннанинг йўналганлик характеристикаси хусусиятларини, антенна йўналганлик характеристикасининг частота ва конструктив параметрларига боғлиқлигини билишлари керак;

         лаборатория шароитида антенна макетининг йўналганлик диаграммаларини , фидерда югурма тўлқинлар коэффициенти қийматларини аниқлай олишлари керак.

 

 

2.     ҚИСҚАЧА НАЗАРИЙ МАЪЛУМОТ

 

         Синфаз горизонтал диапаонли антенна (СГДА) асосан (1000…6000) км ва ундан кўп масофада қисқа тўлқинлар диапазонида магистрал радиоалоқа учун мўлжалланган.

         Антенна электромагнит тўлқинларининг юқори йўналганликда тарқалишини таъминлайди. Турли хилдаги бундай антенналар 20 дан 200 гача йўналтириш коэффициенти қийматларига эга.

Антенна ҳеч қандай созлашсиз деярли икки каррали тўлқин диапазонида  дан то  (-ҳисоблашдаги тўлқин узунлик ) гача ишлаш имкониятига эга.

Антеннанинг бир йўналишда нурланиши рефлектор ёрдамида таъминланади. Одатда икки турдаги рефлекторлар ишлатилади: созланувчи ва апериодик рефлектор. Мазкур лаборатория ишида созланувчан рефлекторли СГДА тадқиқ қилинади. Шунинг учун битта ишчи тўлқин узунлигидан иккинчисига ўтаётганда рефлекторни созлаш талаб этилади.

Антенна бир биридан  масофада жойлашган иккита бир хил вертикал параллел елкалардан ташкил топган. Ҳар бир елка  ер текислигига синфаз бир хил масофада тенг амплитудали кўндаланг тўлқин тарқатувчи горизонтал равишда тақсимланган узунликли симметрик вибраторлар панжарасидан ташкил топган ( 2.1. расм ). Ҳар бир горизонтал вибраторлар қатори деб номланади. 

Бундай турдаги антенналар бир биридан этажлар сони (m), этаждаги симметрик вибраторлар сони (n) ва рефлектор тури билан фарқланади. Созланувчан рефлекторли СГД() - этажлар сони m ва этаждаги вибраторлар елкаси сони  бўлган созланучан рефлекторли синфаз горизонтал диапазонли антеннани ифодалайди. Этаждаги қўшни вибраторлар марказлари орасидаги масофа  , этажлар орасидаги масофа эса - .

         Биринчи елка вибраторлари елкали антенналар деб номланади. Унга узатгичдан фидер уланади.

 

 

          2.1. Расм. Кучланиш манбали созланувчан рефлекторли СГД () антенна елкасининг эскизи.

 

Антеннанинг иккинчи елкаси вибраторлари рефлектор вазифасини бажаради, яъни барча антеннанинг бир хил йўналишда тўлқин тарқатишини таъминлайди. Шунинг учун антеннанинг иккинчи елкаси елкали рефлектор деб номланади. Рефлектор елкаси вибраторлари антенна елкаси вибраторлари ёрдамида қўзғатилади ва иккиламчи нурлатгичлар ҳисобланади. Рефлектор елкаси фидерига ҳаракатланувчи қисқа туташтирувчи икки ўтказгичли линия кесими кўринишида қурилган созланувчи реактив юклама уланади. Реактив юклама қийматини ўзгартириш ёрдамида рефлекторни созлаш амалга оширилади.

 

Диапазонли антенна иккита асосий шартни қаноатлантириши керак:

-максимал нурланиш йўналиши барча ишчи тўлқин узунлиги диапазонида -ўзгармасдан сақланиши керак;

-антенна ва фидер орасидаги берилган мослашувчанликни таъминлаш учун ишчи тўлқин узунлиги диапазонида антеннанинг кириш қаршилиги сезиларли ўзгармаслиги керак.

 

Биринчи шарт бажарилиши учун ишчи тўлқин узунлиги диапазонида битта елка вибраторлари қўзғалиши синфазлигини таъминлаш керак. Узатгич фидери уланиш нуқтаси (а-а) дан ҳар бир вибраторгача бўлган тарқатувчи фидерлар узунлигининг тенглиги хоҳлаган тўлқин узунлигида вибраторларнинг манба нуқтасидаги токлар амплитудасининг бир хиллиги ва синфазлигини таъминлайди.

Кириш қаршилиги бўйича антеннанинг диапазонлилиги қуйидаги усуллар ёрдамида амалга оширилади:

Кичик тўлқин қаршилигига Ом ( катта диаметрли ) эга бўлган вибраторлар қўлланилади. 2.2. расмдан кўриниб турибдики бундай вибраторларнинг кириш қаршилиги катта тўлқин қаршилигига эга бўлган вибраторларга ( ингичка вибраторларга ) нисбатан тўлқин узунлиги ўзгариши билан кам ўзгаради. Вибраторлар сунъий равишда цилиндр шаклига келтирилган ўтказгичлардан тайёрланади ( Надененко вибраторлари ).

2.2. Расм. Тўлқин қаршилиги  нинг турли қийматлари учун симметрик вибратор кириш қаршилиги актив ва реактив ташкил этувчиларининг нисбий елка узунлигига боғлиқлиги графиклари.

 

Тақсимловчи фидерларга фидер тўлқин қаршилигидан фарқланувчи тўлқин қаршиликли  узунликдаги қўшимчалар уланади. Бу қўшимчалар тўлқин узунлигининг тўртдан бирига тенг бўлган қаршилик трансформаторлари ҳисобланади. Тақсимловчи фидерлар ва қўшимчалар тўлқин қаршиликларини танлаш антеннанинг кириш қаршилиги ўзгаришини камайтиради ва ишчи тўлқин узунлиги диапазонида фидер билан узатгичнинг керакли даражадаги мослашувига эришилади. 2.1. расмда бир хилдаги антенна турига фидерларнинг ва қўшимчаларнинг  тўлқин қаршилиги қийматлари  кўрсатилган.

Магистрал радиоалоқа ионосфера тўлқинлари ёрдамида амалга оширилади, бунда антеннанинг вертикал текислик бўйича максимал нурланиши ер сиртига  бурчак остида йўналтирилган бўлиши керак.

     Фазода антеннанинг нурланиш йўналиши азимут бурчаги  ва баландлик бурчаги  нинг қийматлари ёрдамида аниқланади.

Асосий текисликлардаги (горизонтал  ва вертикал ) антеннанинг йўналганлик характеристикалари учун ифодаларни йўналганлик характеристикаларини кўпайтириш теоремаси асосида олинади (§ 7.2.а [1] или § 7.1[2]).

Горизонтал текисликда() антеннанинг меъёрланган йўналганлик характеристикаларининг ифодаси, асосан учта кўпҳад ёрламида аниқланади.

 ,                                 (2.1)

Бу ерда                                                           (2.2)

- битта симметрик вибраторнинг горизонтал текисликда ( Е текисликда ) йўналганлик характеристикаси,  - вибратор елкасининг узунлиги,  - тўлқин сони;

                                    (2.3)

-кўндаланг нурловчи чизиқли синфаз панжара антеннасининг кўпҳади, яъни бу  та йўналтирилмаган нурлатгич ҳамда антенна елкасининг битта этажида жойлашган вибраторлар тизимининг йўналтириш характеристикаси., бу ерда    – этаждаги вибраторлар сони ,  - этаждаги қўшни вибраторлар орасидаги масофа ;

 

                        (2.4)

     -     рефлектор таъсирини ҳисобга олувчи кўпҳад, яъни антенна ҳамда вибраторда жойлашган иккита йўналтирилмаган нурлатгичлар тизимининг йўналтириш характеристикаси,  -     рефлектор елкасидаги вибратор токи   нинг антенна елкасидаги вибратор токи   га нисбатининг модули,   -   ва  токлари орасидаги фаза силжиши..

 

Горизонтал текисликда антенна йўналганлик характеристикаси ифодасини анализидан қуйидагилар келиб чиқади:

         - горизонтал текисликдаги йўналганлик диаграммасининг асосий япроғи кенглиги, этаждаги вибраторлар сони ошиши билан тораяди, бунда шу текисликда панжара антеннасининг ()  нисбий ўлчамлари ошади.

         -  йўналганлик диаграммасининг асосий япроғи кенглиги, тўлқин узунлигининг ошиши билан кенгайиб боради, яъни бунда горизонтал текисликдаги антенна нисбий ўлчамлари ва вибратор елкасининг нисбий ўлчамлари () ҳам камаяди.

 

Вертикал текисликдаги () антеннанинг йўналганлик характеристикасининг меъёрланган ифодаси асосан учта кўпҳад ёрдамида аниқланади:

 

,                                (2.5)

Бу ерда                                                            (2.6)

- кўндаланг нурловчи чизиқли синфаз панжарали антеннанинг кўпҳади,  яъни антенна этажи елкасида жойлашган  та йўналтирилмаган нурлатгичлар тизимининг йўналтириш характеристикаси, бу ерда   - этажлар сони,  - этажлар орасидаги масофа ;

 

                           (2.7)

-рефлектор таъсирини ҳисобга олувчи кўпҳад.

Реал шароитларда антенна ер сиртига яқин ўрнатилади, бунда антеннадан нурланган тўлқинларни ютади ва қайтаради. Ернинг узоқ масофадаги майдонларга таъсири кўзгу тасвири усули ёрдамида амалга оширилади. Ернинг таъсирини ( ер идеал ўтказувчи деб ҳисобланади) тахминий ҳисоблаш қуйидаги кўпҳад ёрдамида амалга оширилади.

 

ƒ3(Δ) = sin(k HЎР sinΔ),                                         (2.8)

 

Бундай тахминий ҳисоблаш базан ҳақиқий қиймат билан мос тушади, бунда антенна майдони ерга уланган сунъий ҳимояга (искусственное заземление) эга бўлади.

     Антенна йўналганлик характеристикасини таҳлилидан қуйидагилар келиб чиқади:

        - вертикал текисликдаги йўналганлик диаграммасининг асосий япроғи кенглиги, антенна этажлари сони ошиши билан торайиб боради, яъни бунда бу текисликдаги антенна нисбий ўлчамлари , антенналар орасидаги нисбий баландликни ошиши(2 HЎР /λ) ва унинг кўзгули тасвири ошиши билан ошади .

- йўналганлик диаграммасининг асосий япроғи тўлқин узунлиги ошиши билан кенгайиб боради, бунда вертикал текисликдаги антеннанинг нисбий ўлчамлари ва антеннанинг нисбий ўрнатиш баландлиги (HЎР /λ) камаяди;

- тўлқин узунлиги ошиши билан ΔMAX бурчаги катталашади, яъни антеннанинг нисбий ўрнатиш баландлиги ошади;

- антенна нисбий ўрнатиш баландлиги HЎР ошиши билан антенна йўналганлик диаграммасининг асосий япроғи ер текислигига қараб силжийди ва ионосферадан битта қайтиш ҳисобига алоқа масофаси ошади. Антенна ўрнатиладиган баландлик камайиши билан ер текислигига нисбатан катта бурчакларда нурланишлар кузатилади (ΔMAX бурчагининг қиймати катталашади ).

 

3.ЛАБОРАТОРИЯ ИШИНИ БАЖАРИШ УЧУН ТОПШИРИҚ

 

3.1. Антенна макетининг конструкцияси, ўлчаш асбоби ва ўлчашларни амалга ошириш усуллари билан танишиш.

3.2. Антенна рефлекторини рефлектор томонидаги минимал нурланишга созлаш ( рефлектор томонидан минималга).

3.3. Горизонтал текисликда ўқитувчи томонидан берилган учта частотада антенна йўналганлик диаграммасини аниқланг.

3.4. Тўғри бурчакли координаталар тизимида антеннанинг меъёрланган йўналганлик диаграммаларини қуринг.

3.5. Берилган частота диапазонида ( ўқитувчи томонидан берилган ) антенна фидеридаги югурма тўлқинлар коэффициенти қийматларини аниқланг.

3.6. Антенна фидеридаги югурма тўлқинлар коэффициенти қийматларининг частотага боғлиқлик графигини чизинг.

3.7. Қўлга киритилган натижаларни таҳлил қилинг.

 

4.     ЛАБОРАТОРИЯ ҚУРИЛМАСИНИНГ ТАВСИФИ

 

4.1. Антенна макети

Антеннанинг макети СГДРС дециметрли антенна моделидан ташкил топган ( 2.1. расм ) ва электродинамик принцип асосида қурилган. Икки ўтказгичли линия ( симметрик линия ) кўринишида қурилган антенна фидери симметрияловчи қурилма ( носимметрик линия ) орқали коакциал кабел ёрдамида ўлчаш қурилмасига уланади.  Рефлекторни созлаш учун реактив юклама бўлиб, ҳаракатланувчан қисқа туташтиргичли икки ўтказгичли линия кесими хизмат қилади.

 

 

4.2. Антенна йўналганлик диаграммасини аниқлаш учун лаборатория қурилмаси

Қурилма антеннани айлантириш усули билан йўналганлик диаграммасини аниқлаш учун мўлжалланган. Қурилманинг структура схемаси 4.1. расмда келтирилган.

 

4.1. Расм. . Антенна йўналганлик диаграммасини аниқлаш учун лаборатория қурилмаси ( 1 -  генератор, 2 -  коакциал фидер,  3 -  узатувчи антенна, 4 -  СГД ли қабул қилувчи антенна, 5 -  кўрсаткич индикаторли резонанс тўлқин ўлчаш қурилмаси  ).

Тадқиқ қилинаётган антенна горизонтал текисликда антеннанинг айланиш бурчагини ўрнатиш ва ҳисоблаш имконини берувчи айланувчи таянчга ўрнатилган. Антеннанинг фидери резонанс тўлқин ўлчаш қурилмасига Ч2-8 уланади. Тўлқин ўлчаш қурилмасининг кўрсаткичли индикатори антенна чиқишидаги кучланишга пропорционал бўлган катталикларни ҳисоблаш учун хизмат қилади. Узатувчи антенна ( нурлатгич) сифатида П6-33 ўлчаш антеннаси ишлатилади. Бу антенна  генератор Г4-76 га уланган.

 

 

4.3. Фидердаги югурма тўлқинлар коэффициентини ўлчаш қурилмаси

 

Фидердаги югурма тўлқинлар коэффициенти () ни ўлчаш қурилмасининг структура схемаси қуйидаги 4.2. расмда келтирилган.

 

4.2. Расм. Фидердаги югурма тўлқинлар коэффициенти ()  ни ўлчаш қурилмасининг структура схемаси ( 1 -  генератор,  2 -  коакциал фидер,  3 -  ўлчаш линияси, 4  -  тадқиқ қилинаётган антенна, 5 -  индикатор қурилмаси).

 

қийматини аниқлаш PI-6 ўлчаш линияси ёрдамида амалга оширилади. Ўлчаш линияси Г4-76 генератори ва тадқиқ қилинаётган фидерлар орасига уланади. Ўлчаш линиясининг индикатори антенна фидеридаги электр майдон кучланганлигига пропорционал бўлган катталикларни ҳисоблаш учун хизмат қилади.

 

5. ЛАБОРАТОРИЯ ИШИНИНГ БАЖАРИШ ТАРТИБИ

 

5.1. Горизонтал текисликдаги антеннанинг йўналганлик диаграммасини аниқлаш

5.1.1. Тадқиқ қилинаётган антеннани тўлқин ўлчаш қурилмасининг киришига, узатквчи антеннани эса генераторга уланг.

5.1.2. Генераторни ёқиб 10-15 дақиқа мобайнида қиздиринг (“ВЧ” тумблер ўчиқ туриши керак).

5.1.3. Берилган частоталар қийматидан биттасини генератор шкаласига ўрнатинг ва “ВЧ”  тумблерини ёқинг.

5.1.4. Тадқиқ қилинаётган антеннани шундай ўрнатиш керакки бунда антенна текислигига перпендикуляр узатувчи антенна томонга йўналган бўлиши керак ва антеннанинг максимал кўрсаткичида тўлқин ўлчаш қурилмасини шу частотага созланг.

5.1.5. Тадқиқ қилинаётган антеннани айлантириб, тўлқин ўлчагич индикаторининг максимал кўрсаткичида максимал қабул қилиш ҳолатига ўрнатинг. Генератор дастагини  “установка уровня ВЧ” шундай сигнал сатҳига ўрнатингки бунда тўлқин ўлчагич индикаторининг кўрсаткичи шкаланинг  қисмини ташкил этсин.

 5.1.6. Тадқиқ қилинаётган антеннани узатувчи антенна томонида рефлекторга айлантиринг варефлекторни созланг. Бунинг учун тўлқин ўлчагич индикатори кўрсаткичининг минимум қийматини олиш керак. Бу қиймат рефлектор фидери давоми ҳисобланган икки ўтказгичли линия кесими атрофида қисқа туташтиргични айлантриш йўли билан олинади.

5.1.7.   қадам билан  дан то бурчаклар оралиғида антеннани вертикал ўқ атрофида айлантирган ҳолда тўлқин ўлчагич индикатор қурилмаси кўрсаткич   ни ёзиб боринг ва горизонтал текисликда антеннанинг йўналганлик диаграммасини аниқланг. Ўлчов натижаларини 5.1. жадвал кўринишидаги жадвалга киритинг.

5.1. Жадвал.

…МГц частотада антеннанинг йўналганлик хусусиятларини тадқиқ қилиш натижалари

0

10

20

 

 

 

 

 

 

 

 

 

350

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5.1.8. Қолган икки частота учун ҳам 5.1.3…5.1.7 пунктларни такрорланг.

 

5.2. Фидердаги югурма тўлқин коэффициенти қийматини аниқлаш

 

5.2.1. Генератор чиқиши ва тадқиқ қилинаётган антенна фидерини ўлчаш линиясига уланг.

5.2.2. Генератор шкаласида ўқитувчи томонидан берилган диапазоннинг паст частотасини ўрнатинг.

5.2.3. Индикаторнинг максимал кўрсаткичи бўйича ўлчаш линиясининг ҳажмий резонаторини резонансга созланг.

5.2.4. Ўлчаш линияси кареткасини электр майдон кучланганлигининг максимум нуқтасига ўзгартиринг.  қийматини 5.2. жадвалга киритинг.

5.2.5. Ўлчаш линияси кареткасини электр майдон кучланганлигининг минимум нуқтасига ўзгартиринг.  қийматини 5.2. жадвалга киритинг.

5.2. Жадвал.

Фидернинг антенна билан мослашувчанлигини экспериментал тадқиқ қилиш натижалари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5.2.6. Диапазоннинг бошқа частоталарида ўлчаш ишларини (5.2.2…5.2.5 пунктлар) такрорланг. Частота диапазони оралиқларида ўлчаш ишлари беш-етти нуқтада бажарилиши керак.

5.2.7.  қийматини ҳисобланг ва уларни 5.2. жадвалга киритинг.

5.2.8.   нинг частотага боғлиқлик графигини қуринг.

 

 

6.ҲИСОБОТ ТАРКИБИ.

 

Ҳисобот қуйидагилардан таркиб топиши керак:

6.1. Лаборатория ишининг номи.

6.2. Йўналганлик диаграммасини аниқловчи қурилманинг структура схемаси.

6.3. ўлчов натижалари ва йўналганлик характеристикасининг меъёрланган қийматлари ( 5.1. жадвал ).

6.4. Тўғри бурчакли координаталар тизимида учта частотадаги антеннанинг йўналганлик диаграммалари графиклари.

6.5. Учта частотадаги ярим қувват сатҳидаги асосий япроқ кенглиги қийматлари жадвали.

6.6. Горизонтал текисликда частота ошиши билан антеннанинг йўналганлик диаграммаси асосий япроқи ўзгаришига хулосалар қилинг.

6.7. Фидердаги  ни аниқлаш қурилмасининг структура схемаси.

6.8. Ўлчов натижалари ва  қўлга киритилган нинг қийматлари (5.2. жадвал ).

6.9.  нинг частотага боғлиқлик графиги.

6.10. Частота диапазонидаги  нинг ўзгаришига қилинган хулосалар.

           Лаборатория ишининг ҳимоясига тайёргарлик жараёнида  §§ 2.1, 2.2, 2.4, 3.3, 4.1, 7.2а,б [1] ёки  §§ 2.1, 2.2, 3.1, 3.3, 4.1, 4.2, 7.1, 7.2 [2] ларни такрорлаш, § 14.4 [1] ёки § 12.4 [2] §§ 10.9; 10.14; 12.1…12.16 [3] лар устида ишлаш ва текшириш саволларига жавоб бериш керак.

 

7. НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

 

7.1. Синфаз горизонтал диапазонли антенна нима учун мўлжалланган ва қайси тўлқин узунлиги диапазонида ишлатилади.

7.2. СГДРН қандай конструкцияга эга ва уни ишлатиш асосига учун қандай принциплар қўйилган?

7.3. Рефлекторни созлаш қандай қилиб амалга оширилади?

7.4. Қандай антенна диапазонли деб номланади?

7.5. Нисбий елка узунлиги  нинг қайси қисмида симметрик вибратор унинг ўқига перпендикуляр йўналишда нурлайди? ( Тушунтириш учун : 0,1; 0,25; 0,5; 0,625; 0,75; 1,0 қийматларда Е вектори текислигида симметрик вибраторнинг йўналганлик диаграммасини чизинг ). (§ 2.2 [1] ёки § 3.2 [2]).

7.6.  Антенна ҳар бир елкаси вибраторлари манбааларининг синфазлиги қандай таъминланади? (§ 14.4 [1] ёки § 12.4 [2]).  Қайси йўналишда синфаз ясси панжарали антенна тарқатган майдон кучланганлиги максимал бўлади? (§ 7.26 [1] ёки § 7.2 [2]).

7.7. Кириш қаршилиги бўйича антеннанинг диапазонлилиги қандай йўллар билан қўлга киритилади? (§ 14.4 [1] ёки § 12.4 [2]).

7.8. Нима учун кичик тўлқин қаршилигига эга вибраторлар катта тўлқин қаршилигига эга бўлган вибраторларга нисбатан диапазонлироқ бўлади? ( Тушунтириш учун тўлқин қаршилиги нинг икки хил қийматида  ва  ларнинг вибратор нисбий елка узунлиги  га боғлиқлик графигини чизинг). (§ 2.4 [1] ёки § 3.4 [2]).

7.9. Горизонтал текисликдаги антенна йўналганлик характеристикасининг ифодаси қандай кўпҳадлардан ташкил топади?

7.10. горизонтал текисликдаги антенна йўналганлик диаграммаси асосий япроқ кенглиги қандай қилиб ва нима учун ўзгаради:

- частотанинг ошиши билан?

- этаждаги вибраторлар сонининг ошиши билан?

7.11. Вертикал текисликдаги антеннанинг йўналганлик характеристикасининг ифодаси қандай кўпҳадлардан ташкил топади? Бу кўпҳадлар қандай нурлатгичларнинг ва қандай тизимларнинг йўналганлик характеристикалари ҳисобланади? Келтирилган кўпҳадлар қайси параметрлар билан боғлиқ?

7.12. Вертикал текисликда ер сирти қандай қилиб ва қай тарзда антеннанинг йўналганлик характеристикасига таъсир кўрсатади? Вертикал текисликдаги антеннанинг йўналганлик диаграммаси асосий япроғи кенглигининг оғиш бурчаги :

     - антенна ўрнатиш баландлигининг ошиши билан?

     - частотанинг камайиши билан?  қандай ўзгаради.

7.13. Вертикал текисликда антенна йўналганлик диаграммасининг асосий япроғ кенглиги :

     - частотанинг ошиши билан?

     - этажлар сонининг ошиши билан? қандай қилиб ва нима учун ўзгаради.

     - антенна ўрнатиш баландлигининг ошиши билан?

АДАБИЁТЛАР

 

1. Кочержевский Г.Н. Антенно-фидерные устройства. М.:Связь, 1972.

2. Кочержевский Г.Н. Антенно-фидерные устройства. М.:Радио и связь, 1981.

3. Айзенберг Г.З., Белоусов С.П. и др. Коротковолновые антенны. М.:Радио и связь, 1985.

4. Ерохин Г.А., Чернышев О.В. и др. Антенно-фидерные устройства и распространение радиоволн. –М.:Радио и связь, 1996.

5. Ликонцев Д.Н. Антенно-фидерные устройства. Конспект лекций. –Т.: ТУИТ, 2002.

6.Айзенберг Г.З., Ямпольский В.Г., Терешин О.Н. Антенны УКВ.      – М.: Связь, 1977 7.Драбкин А.Л., Зузенко В.Л., Кислов А.Г. Антенно-фидерные устройства. - М.: Советское радио, 1974

8. Фрадин А.З. Антенно-фидерные устройства. – М.: Связь, 1977               .

9. Сазонов Д.М. Антенны и устройства СВЧ. – М.: Высшая школа, 1988.

10. Долуханов М.П. Распространение радиоволн.- М.:Связь, 1972.

11. Черенкова Е.Л., Ченрнышев О.В. Распространение радиоволн.- М.: Радио и связь, 1984.

12. Ликонцев Д.Н. Распространение радиоволн. Учебное пособие для учащихся колледжей связи. –Т.: ТУИТ, 2002.

13. Шахобиддинов А.Ш. Ликонцев Д.Н. «Антенна-фидер курилмалари» укув кулланмаси. ТАТУ, 2008 й.