ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

 

 

 

 

 

 

Радиотехника, радиоалоқа ва телерадиоэшиттириш факультети

Антенна-фидер қурилмалари кафедраси

 

 

 

 

 

 

ЛАБОРАТОРИЯ ИШЛАРИ БЎЙИЧА

УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМАЛАР ТЎПЛАМИ

 

"Электромагнит майдонлар ва тўлқинлар",  "Электродинамика ва радиотўлқинларнинг тарқалиши", "Антенналар ва ЎЮЧ қурилмалари" фанлари учун мўлжалланган

 

 

 

Тошкент 2007

1- ва 2-лаборатория ишлари

ТУГРИБУРЧАКЛИ ВА КОАКСИАЛ ТУЛКИНУТКАЗГИЧЛАРНИНГ  ИШ РЕЖИМИНИ ТАДКИК КИЛИШ

 

1. ИШНИНГ МАКСАДИ

 

Ушбу лаборатория ишини бажариш натижасида талабалар тугрибурчакли ва коаксиал тулкин утказгичларда электромагнит тулкинларнинг таркалиш хусусиятлари, тулкинутказгичли улчаш линияларининг тузилиши хакидаги билимга хамда югурма тулкин режимида узатиш линияларини созлаш, линиянинг юкланиш билан мослашиш даражасини ва юкланиш микдорини аниклаш, улчаш линиясини созлаш куникмаларига эга булишлари лозим.

 

2. КИСКАЧА НАЗАРИЙ МАЪЛУМОТЛАР

 

2.1. Йуналтирувчи тизимлардаги тулкинлар

 

Дециметрли ва сантиметрли диапазонларда асосан ёпик турдаги узатиш линиялари кулланилади. Бу линияларда барча энергия ташки мухитдан металл кобик билан ажратилган булади.

Коаксиал тулкинутказгич (уклари туташувчи айланали сим ва экрандан ташкил топган), тугрибурчакли, айланали ва эллипссимон тулкинутказгичлар асосий, кенг кулланиладиган ёпик турдаги узатиш линияларидир.

Йуналтирувчи тизимларда Т туркумли тулкинлар (кундаланг электромагнит тулкинлар), Н туркумли тулкинлар (магнит тулкинлар), Е туркумли тулкинлар (электр тулкинлар) таркалиши мумкин. Шуни кайд этиб утиш керакки, Т туркумли тулкинлар факат бир-биридан ажратилган (узгармас ток энергиясини узатса буладиган) иккита утказгичга эга йуналтирувчи тизимларда таркалади.

Хар кандай йуналтирувчи тизимда (Е ва Н туркумларига мансуб) тулкинларнинг жуда куп турлари мавжуд булиши мумкин. Уларнинг микдори lи ишчи тулкин узунлигини танланишига боглик булади. Аммо тулкин узунликларининг шундай бир сохаси мавжудки, унда тулкин таркалмайди (ажратилган соха), яъни lи тулкин узунлиги асосий турга мансуб тулкинининг lкр критик узунлигидан катта ёки унга тенг (lи ³ lкр) булади. Максимал критик узунликка эга булган тулкин тулкинутказгичдаги асосий тулкин деб аталади. Тулкинутказгични тулдирувчи материалнинг нисбий диэлектрик сингдирувчанлигини хисобга олган холда тулкиннинг ишчи узунлиги куйидаги шартдан келтириб чикарилиши лозим

бу ерда l - генератор тулкинининг узунлиги (эркин фазодаги тулкиннинг узунлиги).

Хавода e к 1 ва  lи к l.

2.1 ва 2.2-расмларда тугрибурчакли ва айланали тулкинутказгичларда Н10 ва Н11 турига мансуб асосий тулкинлар учун, 2.3-расмда эса – коаксиал тулкинутказгичда Т туркумли тулкин учун электр ва магнит майдонларининг оний таркалиш манзаралари келтирилган. Бу расмларда «биздан» кетаётган кучланиш чизиклари крестчалар билан, «бизга» караб келувчи чизиклар эса – доирачалар билан курсатилган.

Бир тулкинли режимда тулкинутказгичдаги тулкин каршилиги Zт, фаза vф ва гурух vгр тезликлари хамда тулкин узунлиги L микдорларини куйидаги формулалар буйича хисоблаш мумкин:

 

 

 

 

 

бу ерда с – вакуумдаги ёруглик тезлиги;

      a ­– тугрибурчакли тулкинутказгич кенг деворининг ички улчами;

      b – тугрибурчакли тулкинутказгич тор деворининг ички улчами;

      D – коаксиал кабель тукимасининг ички диаметри;

      d – коаксиал кабель асосий симининг ташки диаметри.

Тугрибурчакли тулкинутказгичдаги тулкин узунлиги L эркин фазодаги тулкин узунлиги l дан катталиги куйидаги оддий физик холат билан изохланади. Электромагнит тулкинлар тулкинутказгичда унинг деворларига урилиб кайтиши натижасида таркалиб (2.4-расмга каранг), тулкин фронти бир вактнинг узида тулкиннинг таркалиш йуналиши буйлаб lи ва L масофаларни босиб утади.

 

 

2.2. Бир тулкинли режимни хосил килиш учун тулкин (частота)нинг ишчи узунлигини танлаш

 

2.52.7-расмларда тугрибурчакли, айланали ва коаксиал тулкинутказгичлар учун lи шкаласи буйича тулкинлар критик узунликларининг таксимланиши келтирилган. Бир тулкинли режим

 

холатида тулкинутказгич буйлаб асосий тулкин таркалади. 2.5-расмдан куриниб турганидек, критик узунлиги lкрН10к2а булган Н10 тулкин тугрибурчакли тулкинутказгич учун асосий тулкин хисобланади. Тугрибурчакли тулкинутказгичда олий тартибдаги биринчи тулкин – критик узунлиги  lкрН20к­а булган Н20 тулкинидир. Бинобарин, бир тулкинли режим куйидаги шарт бажарилган холда кузатилади:

       a < l < 2a.                                                        (2.10)

Айланали тулкинутказгич (2.6-расм) учун Н11 тулкини асосий тулкин (lкрН11к3,41R), Е01 тулкини эса – олий тартибдаги биринчи тулкин (lкрЕ01к2,62R) хисобланади. Шундай килиб, бир тулкинли режим куйидаги шарт бажарилган холда кузатилади:

2,62R<l<3,41R.                                              (2.11)

Коаксиал тулкинутказгичда (2.7-расм) Т туркумига мансуб тулкин асосий тулкин (lкрТк¥), критик узунлиги lкрН11»p(Dкd)г2 булган Н11 тулкини эса – олий тартибли биринчи тулкин хисобланади. Демак бир тулкинли режим куйидаги шарт бажарилган холда кузатилади:

p(Dкd)г2< l < ¥.                                                (2.12)

Амалда, одатда, нисбатан узун тулкинлар, яъни асосий турга мансуб тулкиннинг критик узунлигига якин сохада ютилиш куп булганлиги учун, тулкиннинг ишчи узунлиги микдори тулкиннинг критик узунлигидан 20...30% кам олинади.

 

 

2.3. Тулкинутказгичдаги амплитудавий таксимланишларнинг турлари

 

Тулкинутказгич буйлаб амплитудавий таксимланишга тулкинутказгичнинг чикишида урнатилган юклама хусусиятининг таъсирини куриб чикамиз. Бир тулкинли режим холатида тулкинутказгич буйлаб майдон таксимоти шаклланади. Бу таксимот икки симли узун линиядаги майдон таксимоти билан бир хил булади.

Агар тулкинутказгич чикишига киска туташувчи юклама урнатилган булса, тушувчи тулкинга нисбатан фаза буйлаб 180° га силжиган кайтган тулкин юзага келади. кайтган тулкин амплитудаси тушувчи тулкин амплитудасига тенгдир. Бу икки тулкиннинг туташиши натижасида тургун тулкин (тургун тулкин режими) юзага келади. Тургун тулкин режимидаги майдон амплитудаси таксимоти 2.8-расмда узлуксиз чизик билан курсатилган. Майдон жадаллигининг икки кушни минимумлари уртасидаги масофа тулкинутказгичдаги тулкин узунлигининг ярмига тенг. киска туташувчи юклама мослаштирилган, каршилиги тулкинутказгичнинг тавсифий каршилигига тенг булган юкламага алмаштирилганида юкламадан кайтган тулкин булмайди ва тулкинутказгичда югурма тулкин режими хосил булади. Бунда майдоннинг амплитуда таксимоти узгармас микдорга эгалиги билан тавсифланади (2.8-расмдаги пунктир чизик).

 

Тушувчи тулкиннинг бир кисми юкламадан кайтган холларда тулкинутказгичда аралаш режим карор топади. Бу режимнинг амплитуда таксимоти 2.9-расмда курсатилган. Тулкинутказгичдаги амплитуда таксимотини югурма тулкин коэффициенти (ЮТК) оркали тавсифлаш кулайдир.

ЮТКкЕminгEmax

 

2.4. Тулкинутказгичли улчаш линияларининг конструкцияси

 

Тулкинутказгичлардаги амплитуда таксимотини кайд этиш учун улчаш линиялари кулланилади. Бу линияларнинг тугрибурчакли ва коаксиал тулкинутказгичлар кесмаларида бажарилган конструкциялари 2.11-расмда курсатилган. Улчаш линияларининг фаркларини йуналтирувчи тизимларнинг конструкцияларида куринади.

 

Бу тизимлар буйлаб зондли улчаш каллаги харакатланади. Бу каллакнинг ишлаш принциплари ва конструкциялари иккала улчаш линиялари учун бир хилдир.

Улчаш каллаги киска туташувчи поршень УЮЧ диод ва хажмли резонатордан ташкил топган. Поршень хажмли резонаторни созлашга хизмат килади. Зонд тулкинутказгичдаги электр майдонининг куч чизиклари буйлаб жойлашади. Зондда вужудга келувчи электр юритувчи куч (ЭЮК) зонд жойлашган ердаги майдоннинг кучланганлигига пропорционалдир.

 

 

Бу ЭЮК хажмли резонаторда электромагнит тебранишларни вужудга келтириб, уни кузгатади. Резонатор йуналтирувчи тизимдаги тебранишлар частотасига созланади ва бу резонаторнинг чикишида сигналнинг максимал даражада кучайишига олиб келади. Хажмли резонатор билан кристалли УЮЧ диод боглик булиб, у УЮЧ тебранишларни паст частотали тебранишга айлантириади. Бу майдоннинг амплитуда таксимотини стрелкали индикаторда кайд килиш учун керак. Ишлаш принципига кура, хажмли резонатор паст частоталарда ишлатиладиган оддий тебраниш контурига ухшайди.

Зондни тулкинутказгич буйлаб харакатлантириб, майдоннинг амплитудалари таксимотини ва тулкинутказгичдаги тулкиннинг узунлигини топиш мумкин. Амплитудавий таксимотни кайд этиш УЮЧ диодга уланган микроамперметр ёрдамида амалга оширилади. УЮЧ диод тавсифи квадратли булгани учун ЧТК микдорларини аниклашда микроамперметр курсаткичлари (amin ва amax) дан илдиз чикариш керак:

Баъзан, амалда тургун тулкин коэффициенти (ТТК) кулланилади

Югурма тулкин коэффициенти кайтариш коэффициенти модули |Г| билан куйидаги нисбатлар оркали богланади:

 

 

2.5. Юкламалар турлари

 

Ушбу лаборатория ишида юкламаларнинг куйидаги турлари кулланилади: мослашган юклама, киска туташувчи юклама ва реактив юклама. Мослашган юклама тулкинутказгич булагида бажарилади. Унинг ичига полистиролли темир кукуни аралашмаси жойлаштирилади. Бу аралашма тулкин энергиясини ютади. Реактив юклама хам тулкинутказгич булагида ясалади. Юклама буйлаб киска туташувчи поршень харакатланади. Реактив юкламада олинадиган амплитуда таксимоти киска туташувчи юкламадаги амплитуда таксимотига ухшаш. Лекин бу таксимотда майдон кучланганлиги минимумлари Dz катталикка силжиган. Баъзан амалда актив ва реактив каршиликлар билан тавсифланадиган ихтиёрий юкламалар хам учрайди.

 

 

2.6. Юклама каршилигини тулик каршиликлар доиравий диаграммаси (Вольперт диаграммаси) ёрдамида хисоблаш

 

Тулик каршиликлари доиравий диаграммаси тулкинутказгичнинг тулкин каршилига нисбатан меъёрланган юкламанинг тулик каршилигининг ташкил этувчилари (RЮгZТ, XЮгZТ) билан кайтариш коэффициенти модули |ГЮ| ва фазаси jН уртасидаги алокани аниклайди. |ГЮ| микдорлари урнига югурма тулкин коэффициенти ЮТК ёки тургун тулкин коэффициенти ТТК микдорларидан фойдаланиш мумкин.

Битта расмда бирга келтирилган RЮгZТкconst (2.12-расм) ва XЮгZТкconst айланалари (2.13-расм) кутбли координаталар тизимидаги тулик каршиликлар доиравий диаграммасини хосил килади. Бу доиравий диаграмманинг хар бир нуктаси меъёрланган комплекс каршиликка мос келади.

           

 

 

Меъёрланган актив каршиликларнинг доимий микдорлари айланаларининг марказлари доиравий диаграмманинг симметрия укида ётади. Бу укда меъёрланган актив каршиликнинг нолдан чексизликкача булган микдорлари кайд этилган. ЮТК микдорлари бу укда меъёрланган актив каршиликнинг 0 дан 1 гача булган микдорларига, ТТК микдорлари эса бу укда меъёрланган актив каршиликнинг 1 дан чексизликкача булган микдорларига мос келади.

Меъёрланган реактив каршиликлар доимий микдорлари айланаларининг марказлари доиравий диаграмма симметрия укига перпендикуляр укда ётади ва диаграммадан ташкарида жойлашади. Реактив каршиликларнинг микдорлари ташки айланада кайд этилган. Бу айлана маркази диаграмма укининг RЮгZТк1 нуктасида жойлашган. Доиравий диаграмманинг иккита ташки айланаси генераторга ва юкламага томон нисбий силжиган Dzгlк(zmin-zminктl кийматларда даражаланган (киска туташувчи юкламадаги z­minкт бугинининг координатаси санок боши деб олинади).

Меъёрланган реактив каршиликларнинг микдорлари доиравий диаграмманинг унг кисмида индуктив, чап кисмида эса сигимли хусусиятга эга. Доиравий диаграммада унинг марказига нисбатан айланувчи шаффоф чизгич (линейка) урнатилган ва унда ЮТК, |Г| ёки  ТТК микдорларига мос булимлар белгиланиши мумкин.

Юклама каршилигининг меъёрланган микдорини аниклаш учун меъёрланган силжиш катталиги Dzгl, ЮТК (ТТК ёки |ГЮ|) микдорлари дастлабки киймат булиб хизмат килади. Дастлаб меъёрланган силжиш катталиги Dzгlк(zmin-zminктl аникланади. Бунда амплитуда таксимоти минимуми координатаси zmin киска туташувдаги максимумга караганда генераторга якинрок булган йуналиш мусбат йуналиш деб олинади.

 

Генераторга (юкламага) томон меъёрланган силжиш Dzгl микдори топилганидан кейин бу микдорни доиравий диаграмманинг ташки айланасида кайд этиш ва ушбу нуктани хаёлий тугри чизик (шаффоф чизгич) ёрдамида диаграмма маркази билан туташтириш керак (RЮгZТк1). Шундан сунг тулкинутказгичдаги ЮТК микдорига тенг радиусли айлана чизиш лозим. Бу айлана маркази хам доиравий диаграмма марказида жойлашади. Тортилган тугри чизик ва ЮТК айланасининг кесишиш нуктаси меъёрланган комплекс каршиликнинг кийматини курсатади. Бу каршиликнинг актив кисми микдори ушбу нуктани актив каршилик айланаси чизиклари (ёки унга параллель чизиклар) буйлаб доиравий диаграмманинг RЮгZТ микдорлари кайд этилган симметрия укига кучириш йули билан, реактив каршилик микдори эса – кесишиш нуктасини реактив каршилик айланаси чизиклари (ёки унга параллель чизиклар) буйлаб доиравий диаграмманинг ички айланасига кучириш йули билан аникланади (2.14, 2.15-расмларга каранг).

1-мисол: Dzгl (генератор томонга)к0,112; ЮТКк0,33; ZЮгZТк0,5кi0,7. 

2-мисол: Dzгl (юклама томонга)к0,188; ЮТКк0,33; ZЮгZТк1,4–il,4.

Юкламанинг тулик комплекс каршилиги меъёрланган комплекс каршиликни йуналтирувчи тизимнинг тулкин каршилиги ZТ га купайтириш оркали аникланади.

ZТ микдори коаксиал тулкинутказгич учун 50 Ом га тенг, тугрибурчакли тулкинутказгич учун ZТ ни (2.2) формуласи буйича хисоблаб чикариш мумкин.

2.15-расм. Тулик каршиликларнинг доиравий диаграммаси

 

3. ТОПШИРИК

 

3.1. Тулкинутказгич улчаш тармогининг тузилиши, ишлаш принципини урганинг.

3.2. Тулкинутказгичда бир тулкинли режимни хисобланг ва урнатинг.

3.3. Хар хил юкламаларда тулкинутказгичдаги майдоннинг амплитуда таксимотни олинг. Линиядаги тулкин узунлиги микдорини ва югурма тулкин коэффициенти (ЮТК) ни аникланг.

3.4. Экспериментал маълумотларга кура юклама каршилигининг хусусияти ва кийматини аникланг. Юклама каршилигининг хисобланган ва Вольперт диаграммаси ёрдамида аникланган микдорларини солиштиринг.

3.5. Тугрибурчакли тулкинутказгич диэлектрикларнинг хар хил турлари билан навбатма-навбат тулдирилган холатлардаги тулкин узунликларини хисобланг.

 

4. ЛАБОРАТОРИЯ КУРИЛМАСИНИНГ ТУЗИЛИШ СХЕМАСИ

 

курилма тулкинутказгич буйлаб майдоннинг амплитудавий таксимоти турини, тулкинутказгичдаги тулкиннинг узунлигини ва юкламанинг комплекс каршилигини аниклаш имконини беради. курилманинг тузилиш схемаси 4.1-расмда келтирилган.

4.1-расм. Лаборатория курилмасининг тузилиш схемаси (1-генератор, 2-уловчи коаксиал (тугрибурчакли)тулкинутказгич булаги, 3-улчаш линияси, 4-юкламалар (киска туташувчи, реактив ва мослашган), 5-индикатор асбоби)

 

5. ИШНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ

 

5.1. Биринчи топширикнинг хисоблаш кисми

 

5.1.1. Тулкинутказгич кундаланг кесимининг улчамларига караб бир тулкинли режимнинг юкори lю ва куйи lк чегараларини хамда уларга мос келувчи fю ва fк частоталарини хисобланг.

5.1.2. Тулкиннинг уртача узунлигини lк(lюкlк)г2 ва бир тулкинли режим частотаси fк(fюкfк)г2 ни аникланг.

5.1.3. Тулкинутказгичда бир тулкинли режим хосил килиш учун генератор частотасининг икки микдори f1, f2 ни танланг (лекин диапазон чеккаларида эмас).

5.1.4. Тулкинутказгичда хаво билан тулдирилган холат учун L1, L2 тулкинлари узунликларининг f1, f2 частоталарига мос келувчи микдорларини хисобланг.

 

5.2. Биринчи машгулотда эксперимент утказиш тартиби

киска туташувчи ва мослашган юкламаларда амплитудавий таксимотларни куриш. Тулкинутказгичдаги тулкин узунлигини улчаш

 

5.2.1. Генераторни ёкинг ва уни 1015 минут киздиринг.

5.2.2. Тулкинутказгичда тургун тулкин режимини урнатинг, бунинг учун улчаш линиясининг чикишига киска туташувчи юкламани уланг.

5.2.3. Улчаш линиясининг каллагидаги хажмли резонаторни генератор частотасига созланг, бунда индикаторнинг максимал курсаткичига эришинг. Индикатор хеч нарса курсатмаса, улчаш линияси каллагининг жойини узгартиринг ва созлаш амалини такрорланг.

5.2.4. Каллакни улчаш линияси буйлаб силжитиб (z координатасини узгартириб), тулкинутказгичдаги майдоннинг амплитудавий таксимоти aкj(z) ни, яъни индикатор курсаткичлари a нинг z масофасига богликлигини олинг.

5.2.5. Генератор частотасини f1 дан f2 га узгартириб, 5.2.3 ва 5.2.4 амалларни такрорланг. Улчаш натижаларини 5.1-жадвалга киритинг.

5.1-жадвал

……………… юкламада амплитудавий таксимот турини тажрибада аниклаш натижалари

 

 

 

min

 

 

max

 

 

min

 

 

max

 

 

a, мкА

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

f1к… МГц

z, мм

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

a, мкА

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

f2к… МГц

z, мм

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5.2.6. Улчаш натижаларига кура тулкинутказгичдаги майдоннинг амплитудавий таксимоти aкj(z) графикларини чизинг.

5.2.7. Тулкинутказгичдаги L1, L2 тулкинларининг узунлигини тажрибада аникланг ва уларни хисоблаб чикарилган микдорлар билан солиштиринг.

5.2.8. Улчаш линиясининг чикишига киска туташувчи юклама урнига мослашган юкламани урнатинг ва 5.2.4-бандда курсатилган тартибда амплитудавий таксимотни улчанг. Улчаш натижаларини 5.1-жадвалга киритинг ва амплитудавий таксимот графигини чизинг.

5.2.9. бажарилган ишларни тахлил килинг ва хулосалар чикаринг.

 

5.3. Иккинчи машгулотдаги хисоблаш кисми

 

5.3.1. Хаво билан тулдирилган тулкинутказгичнинг тулкин каршилиги микдорини хисобланг.

5.3.2. Укитувчи томонидан берилган частота учун хар хил диэлектрик билан тулдирилган тугрибурчакли тулкинутказгичдаги тулкинларнинг узунликларини хисобланг. кулланилувчи диэлектрикларнинг нисбий диэлектрик сингдирувчанликлари 5.2-жадвалда келтирилган.

5.2-жадвал

Диэлектрикларнинг нисбий диэлектрик сингирувчанлиги микдорлари

Диэлектрик номи

e

1

Полистирол

2,56

2

Полиэтилен

2,25

3

Фторопласт

2,08

4

Плексиглас

2,59

5

Бакелит

3,68

6

Тефлон

2,08

 

 

5.4. Иккинчи машгулотда эксперимент утказиш тартиби

Юкламанинг тулик каршилигини аниклаш учун зарур булган меъёрланган силжиш киймати ва югурма тулкин коэффициенти микдорларини улчаш ва хисоблаш

 

5.4.1. f2 частотаси учун тургун тулкин режимидаги амплитудавий таксимотнинг барча бугинлари (минимумлари) координаталарини аникланг. Ушбу банд амали 5.2.1...5.2.4-бандларининг амаллари бажарилганидан кейин генератор учирилган булса бажарилади.

5.4.2. Тулкинутказгичдаги тулкин узунлиги L ни аникланг.

5.4.3. киска туташувчи ёки мослашган юкламанинг урнига улчаш линиясининг чикишига реактив юкламани уланг.

5.4.4. киска туташувчи поршеннинг уч холати L учун тулкинутказгичдаги амплитудавий таксимотнинг zmin р.ю. бугинлари (минимумлари) координаталарини аникланг.

5.4.5. киска туташувчи ва реактив юкламаларда тулкинутказгичдаги ЮТК микдорларини аникланг.

5.4.6. Dz силжишининг катталиги ва йуналишини – киска туташувчи ва реактив юкламаларда (киска туташувчи поршеннинг уч холати L учун) амплитудавий таксимотларнинг энг якин бугинлари уртасидаги масофани аникланг. Силжиш йуналиши киска туташган юкламадаги бугин координатасига нисбатан аникланади.

5.4.7. Dz микдорини тулкинутказгичдаги тулкин узунлиги L га нисбатан меъёрланг.

5.4.8. Улчаш ва хисоблаш натижаларини 5.3-жадвалга киритинг.

 
5.3-жадвал

 

L

10 (15)

20 (25)

30 (35)

zmin КТ

 

 

 

zmin

 

 

 

Dz

 

 

 

DL

 

 

 

ЮТК

 

 

 

 

5.5. Юкламанинг тулик каршилигини аниклаш

 

5.5.1. Маълум DzгL ва ЮТК микдорларига кура тулик каршиликлар диаграммаси (Вольперт диаграммаси) ёрдамида юкламанинг комплекс каршилиги ташкил этувчиларинининг меъёрланган микдорларини аникланг. Аниклаш усули ушбу лаборатория ишининг 2-булимида келтирилган.

5.5.2. Тулкинутказгич юкламаси комплекс каршилиги микдорини аникланг.

5.5.3. Хулосалар чикаринг.

 

6. ХИСОБОТ ТАРКИБИ

 

Хисоботда куйидагилар келтирилиши лозим:

6.1. Лаборатория курилмасининг тузилиш схемаси.

6.2. Бир тулкинли режим частоталари диапазонининг хисоби.

6.3. Тулкинутказгичдаги тулкинларнинг узунлигини хисоблаш натижалари.

6.4. Тулкинутказгичдаги майдон амплитудавий таксимотларининг жадвал ва график шакллари.

6.5. Юкламанинг комплекс каршилигини аниклаш натижалари.

 

7. НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

 

7.1. Коаксиал линия, тугрибурчакли ва айланали тулкинутказгичларни чизинг ([1] §13.1, [2] §3.1, §4.1, §5.1, [3] §19.1, §19.11, §19.19).

7.2. Йуналтириладиган электромагнит тулкинлар кайси белгига караб туркумланади (синфланади)? кандай йуналтириладиган электромагнит тулкинлар кундаланг тулкинлар (Т), кандай тулкинлар электр тулкинлар (Е) ва кандай тулкинлар магнит тулкинлар (Н) деб аталади? ([1] §13.2, [2] §2.7, [3] §17.3).

7.3. Йуналтириладиган электромагнит тулкинларнинг кандай туркумлари коаксиал линияда ва кандай туркумлари тулкинутказгичларда мавжуд булади? ([1] §13.5, [3] §17.3).

7.4. Тулкин узунлиги деб нимага айтилади? ([1] §13.4, [3] §18.2).

7.5. Йуналтирувчи тизимнинг критик частотаси (ёки тулкиннинг критик узунлиги) деб нимага айтилади? Ишчи частота (тулкиннинг ишчи узунлиги) билан критик частота (тулкиннинг критик узунлиги)нинг  кандай нисбатида маълум турга мансуб тулкин тулкинутказгич буйлаб таркалади? ([1] §13.4, [2] §2.4, §3.7, [3] §18.2).

7.6. Тулкинутказгичдаги тулкин узунлиги ифодаларини ёзинг ([1] §13.4, [3] §18.2).

7.7. кандай тулкин йуналтирувчи тизимнинг асосий (куйи) тулкини деб аталади? ([1] §14.1, §14.2, §14.4, [2] §2.7, [3] §18.8)

7.8. Юкламаларнинг куйидаги турларида тугрибурчакли (коаксиал) тулкинутказгич буйлаб электр майдон кучланганлигининг таксимланиши графигини чизинг: киска туташув; мослашган юклама; комплекс юклама ([1] §16.1, §16.2, [2] §7.1, [3] §21.2).

7.9. Улчаш тармогининг ишлаш принципини тушунтириб беринг ([2] §8.7).

7.10. ЮТК, ТТК коэффициентларининг маъносини тушунтириб беринг. кайтариш коэффициенти модули, ЮТК, ТТК бир-бири билан кандай богланган? ([2] §7.1, [3] §21.2).

7.11. Тулкинутказгичда «тулкинининг критик узунлиги» тушунчасини тушунтириб беринг ([1] §13.4, [3] §18.2).

7.12. Тугрибурчакли (коаксиал) тулкинутказгичда бир тулкинли режимнинг шарти кандай? ([1] §14.4, §15.7, [2] §4.4).

7.13. Бир тулкинли режимнинг афзалликлари нимада? ([1] §14.4, §15.7, [2] §4.4).

7.14. Тулкинутказгичнинг «асосий тулкини» тушунчасини тушунтириб беринг ([1] §14.1)

7.15. Тугрибурчакли тулкинутказгичдаги асосий тулкин майдони структурасини чизиб беринг.

7.16. Коаксиал тулкинутказгичдаги асосий тулкин майдони структурасини чизиб беринг ([1] §14.4, §15.7, [2] §4.4).

7.17. Нима учун тугрибурчакли тулкинутказгичдаги тулкин узунлиги эркин фазодаги тулкин узунлигидан катта? ([1] §14.4, §15.7, [2] §4.4).

7.18. Тулкинутказгич ичидаги диэлектриклар узгарганида ундаги тулкин узунлиги кандай узгаради? ([1] §14.4, §15.7, [2] §4.4).

7.19. Тугрибурчакли тулкинутказгичдаги асосий тулкин учун фаза ва гурухий тезликларнинг тулкин узунлигига богликлигини чизинг ва тушунтириб беринг ([1] §14.4, §15.7, [2] §4.4).

7.20. Тулик каршиликлар доиравий диаграммасида кайтариш коэффициенти модули шкалалари, ЮТК ва ТТК каерда жойлашади? ([1] §16.4, [2] §7.3).

7.21. Тулик каршиликлар доиравий диаграммаси (Вольперт диаграммаси) буйича юкламанинг тулик каршилигини аниклаш услубини тушунтиринг ([1] §16.4, [2] §7.3).

7.22. Агар юкламанинг меъёрланган комплекс каршилиги микдори маълум булса, тулик каршиликлар доиравий диаграммаси буйича ЮТК микдорини кандай аниклаш мумкин? ([1] §16.4, [2] §7.3).

 

АДАБИЁТЛАР

 

1. Вольман В.И., Пименов Ю.В. Техническая электродинамика. М.: Связь, 1971.

2. Лебедев И.В. Техника и прибору СВЧ. М.: Вусшая школа, 1970.

3. Фальковский О.И. Техническая электродинамика. М.: Связь, 1978.

Лаборатория ишлари бўйича услубий қўлланмалар тўплами "Электромагнит майдонлар ва тўлқинлар",  "Электродинамика ва радиотўлқинларнинг тарқалиши", "Антенналар ва ЎЮЧ қурилмалари" фанлари учун мўлжалланган

 АФҚ кафедраси мажлисида кўриб чиқилган (12.06.2005 й. даги 30-баённома) ва нашрга тавсия этилган.

 

Тузувчилар:

асс. Шахобиддинов А.Ш. (1...7-ишлар)

доц. Ликонцев Д.Н. (1...7-ишлар)

асс. Расулев У.А. (1 ва 2-ишлар)

доц. Габзалилов Г.Ф. (6-иш)

катта ўқит. Кан В.С. (3-иш)

 

Масъул муҳаррир: доц. Ликонцев Д.Н.

Муҳаррир: Парпиева Қ.

 

Лаборатория ишлари бўйича услубий қўлланмалар тўплами РРТФ ИУК мажлиси 12.09.2005 й. 1-баённомаси асосида нашрга тавсия этилган.