ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

 

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

 

Х.Х.Мадаминов. Т.Б.Сотиболдиев. Е.Б.Ташманов

 

 

 

Радиоалоқа қурилмалари ва

                                                                                   тизимлари  кафедраси

 

 

 

 

 

Лаборатория 16

 

ЧМ СИГНАЛЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛУВЧИ ҚУРИЛМАЛАРНИНГ АСОСИЙ ХАРАКТЕРИСТИКАЛАРИНИ ТЕКШИРИШ

 

 

 

«Мобил алоқа асослари»

 

фанидан лаборатория машғулотларига услубий кўрсатмалар

 

 

 

 

 

Тoшкент  2008

 

 

Лаборатория 16

 

ЧМ СИГНАЛЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛУВЧИ ҚУРИЛМАЛАРНИНГ АСОСИЙ ХАРАКТЕРИСТИКАЛАРИНИ ТЕКШИРИШ

 

1.Ишдан мақсад.

Лаборатория ишини бажариш натижасида талаба:

Супергетеродинли ва тўғри кучайтиргичли радиоприёмникларнинг қурилмаларини билиш;

Супергетеродинли радиоприёмнигининг асосий xарактеристикаларини ўлчай олиш;

Супергетеродли приёмникларни асосий xарактеристикаларини текшириш билимларини эгалашлари керак.

2.Вазифа.

2.1.Уйда таёрланиш керак бўлган бандлар;

2.1.1Приёмник структура схемасини чизиб олиш ва ўрганиш.

2.1.2.Приёмникларнинг  асосий xарактеристикаларини ўлчаш услуби ва тарифларни ўрганиш.

2.1.3.Ўлчов натижаларини ёзиш жадвлини ва графикларни чизиш учун координат тўрларини чизиш керак.

2.1.4.Берилган ўғиш частотаси   ва юқори частота модулиятсияси Гю да ЧМ сигнали приёмнигининг ўтказиш полосасини xисоблаш зарур.

2.2.Лабораторияда бажарилади:

2.2.1.Иш жойида турган ўлчов асбобларини ёқиш ва ростлаш тартибини ўрганиш.

2.2.2.Приёмникнинг xақиқий сезгирлигини аниқлаш.

2.2.3.Приёмникнинг шовқин коэффицентини ўлчаш.

2.2.4.Приёмникнинг тўлқинларини танлаб қабул қилиш xусусиятини ўлчаш.

2.2.5.Приёмникнинг тўлқинларини танлаб қабул қилиш xусусиятини акс канали бўйича ўлчаш.

3.Xисобот мазмуни.

3.1. 2.1.1.   2.1.4 уй вазифаси бандлари.

3.2.Лабаратория вазифасидаги ўлчов натижаларининг 2.2.2;2.2.3;2.2.4;2.2.5 бандлари.

4.Ишни бажариш тартиби

4.1. Приёмникни кучланиш бўйича  хақиқий  сезгирлигини ўлчаш.

4.1.1. Приёмникнинг кириш қисмига ГСС -17  уланганлигига ишонч хосил қилиш керак . 66-73 МГц диапазонида ўқитувчи айтган частотани белгиланг. ГСС -17  да дастакларни  “ЧМ” “ Внутр.мод.”

ва  “15 кГц”  белгиларга қўйинг. Бунда  ГСС -17  оғиши  +15кГц ва 1000 Гц ЧМ тебранишни беради. ГСС -17  -нинг чиқишида  ≈100 мкв

кучланиш ўрнатинг. Товуш кучайтиргич ручкасини максимал даражага ўрнатинг .

4.1.2. Вольтметрни приемникнинг “Выход НЧ” қисмига уланг. Приёмникни максимал кучланишда  ГСС -17  дан берилаётган ўртача частотага созланг.ГСС -17  нинг чиқиш кучланиши шундай бўлсинки унда приёмникнинг  Uчиқ =0.57 В тенг  бу юк қаршилиги 4 Ом , қуввати 50 мВт га баробар.

4.1.3.ГСС -17 да модулятция тугмасини ўчирилган холига ўтказиб, приёмникнинг чиқишидаги Uш кучланишини ўлчанг.Агарда UшUчик/20дан катта бўлса,товуш баландлиги дастаги билан UшUчик/20дан даражасигача камайтиринг.

Қайта модулатцияни ёқинг ва приёмникда Uчик кучланиши хосил бўлмагунча ГСС дан берилаётгандан кучланиш қийматини оширинг. Сўнг Uш қийматини яна ўлчанг, токи Uчик/Uш=20 яъни приёмник чиқиш шовқин кучланиши приёмникнинг хақиқий сезгирлигига тенг бўлади.

           4.2. Приёмникнинг шовқин коэффисиентини ўлчаш.

         Ўлчаш ГСС модуляцияси ёқилган холда ОЧ трактининг чиқишида амалга оширилади. 4.1 бандидагидек приёмникни ГСС нинг ЧМ сигналага созлаш керак. ГСС-17 нинг анодтугмаларини ўчириб Выход ПЧда шовқин кучланиши Uш ни ўлчанг.

         ГСС -17 да анодтугмаларини ёқиб Выход ПЧда мкВдастаги билан Uш қийматидан 2 маротаба катта кучланиш ўрнатинг. Бунда ГСС нинг чиқишидаги эффектив кучланиш Uс шовқин эффектив кучланишига тенг, бинобарин қуватлар хам,

                          U2c/ Rкир=кТТш N                (4.1)

Бунда,

Rкир= 75 Ом - приёмникнинг кириш қаршилиги;

К=1,38*10-23 Вт/Гц Град-Больцман коэффисиенти;

Т-муxит xарорати, К;

Пш-эффектив шовқин полосаси (бу ишда таxминан 100 кГц тенг);

N- приёмникнинг шовқин коэффисиент (4.1)

                  N= U2c / Rкир  кТПш                      (4.2)

         4.3 Приёмникни қўшни каналдан тўлқинларни қабул қилишини аниқлаш (ўкитувчи кўрсатмаси билан бажарилади). Приёмник киришига ГСС -17 дан 1 кисм 4.1 бандида кўрсатилган кучланишни беринг. Генераторнинг чиқиш  кучланиш қиймати приёмникнинг максимал чиқиш  кучланишишига созлангандан сўнг генератор модулятори ўчирилсин. Ўзгарувчан кучланиш вольтметрни  Выход ПЧга уланг. Приёмникни созлаб вольтметр максимал қийматини ёзинг. Сўнг созланган приёмникни ўзгартирмай ГСС частотасини + 180 кГц ўзгартириш зарур. ГСС аттенюатори ёрдамида чиқиш кучланишини Выход ПЧда приёмникни  аниқ созлашдаги қийматини сақлаш мумкин.

         ГСС созлиги бузилгандан кучланиши созлагандаги кучланишга нисбатини аниқлаш керак. Бу кўрсаткич қўшни каналдан тўлкинларни танлаб қабул қилиш катталиги бўлиб дБ да ифодаланг.

         4.4 Тўлкинларни танлаб қабул қилишни акс канал бўйча ўлчаш.

         4.4.1. Приёмникнинг кириш қисмига ГСС дан 4.1.1. банддагидек оғиш частотасида  Ux хақиқий сезгирлигига тенг кучланиш беринг.

         4.4.2. Приёмникни созлаб  Выход ПЧқисмида

максимал кучланиш бўлишига эришинг.

        4.4.3.Вольтметрни Выход ПЧга улаб приёмникни тўғри созланганлигини аниқланг ва вольтметр кўрсаткичини ёзиб олинг.

        4.4.4.ГСС частотасини оралик частотаси x 2 қийматига оширинг (текширилаётган приёмник fоч=8.4МГцетеродин fг қабул сигнал fс частотасидан юқори).

        4.4.5.ГСС-17дан кучланиш хақиқий сезгирлигига нисбатан.

100…200 марта ошириб приёмник созлигини бузмаган холда

вольтметирнинг максимал қийматига эришинг.

         4.4.6. ГСС чиқиш кучланишини бошқариб вольтметр кўрсаткичи 4. 4. 3. банддагидек бўлишига эришинг. Бу кўрсаткични Uзп билан белгилаймиз. Акс канал бўйича сезгирлик камайиши

Sкх= 20lg(Uзм / Uх),  дБ

Бунда, Uзп - приёмникнинг хақиқий сезгирлик кучланиши.

         Илова. Ўлчашни энг юқори частотада - 73МГц да олиб бориш керак.

 

 

 

5.СИНОВ САВОЛЛАРИ.

 

1. Тўғри кучайтиргичли приёмникнинг ишлаш принципини тушунтиринг.

2.Супергетеродинли приёмникнинг ишлаш принципини тушунтиринг .

3. Тўғри кучайтиргичли ва  супергетеродинли приёмникларни сxемаси ва ишлаш принциплари бўйича таққосланг.

4.Приёмникларнинг  асосий параметирлари нималардан иборат ?

5. Приёмникнинг хақиқий сезгирлиги нима ва у кандай ўлчанади?

6.Шовқин коэффиценти нима ва у қандай ўлчанади?

7. Приёмникнинг поласа кенглиги ўзгариши унинг киришидаги шовқин қуввати қандай  таьсир қилади?

8.Акс қабул канали нима ? Уни танлаш қийматини ошириш мумкин ва қандай ўлчанади.

9. Қўшни қабул канали нима ? Қўшни канал бўйича танлаб олиш қандай ўлчанади ва у нимага бўғлиқ ?

10.Оралиқ частота нимага асосан танлаб олинади ?

11.Кучайтиришни автоматик бошқариш (замонавий  приёмникларда) нима сабабдан амалга оширилади ?

12.РРЛ нусxали приёмникларнинг асосий қийматлари нимадан иборат ?

 

Адабиётлар.

         1. «Радиоприемные устройства», под ред. И.Н. Фомина изд. Радио и связь, М.; 1997 г.

         2. Чистяков Н. И., Сидоров В. М. , «радиопремные устройства», М.; связь, 1973 г.

         3. Приемники радиовещательные. Методы электрический и агустических измерений. ГОСТ 9783 - 71, Мю; 1972 г.

4. Банк М. У. «Параметры бытовой приемно - усилительной апаратуры и методы их измерения», М.; радио и связь,1982 г.

5. Справочник по радиоэлектронным устройствами  Т.1.  м.; энергия, 1978 г.

6. Бука Н. Н. и др. «Радиопремные устройства», под. Ред Н. И.Чистякова, М.; Радио и связь 1986 г.

7. Палшков В. Н.  «Радиопремные устройства», М.; связь, 1984 г.

 

 

 

ИЛОВА.

СУПЕРГЕТЕРОДИНЛИ ПРИЁМНИКЛАРНИ ТЎҒРИ КУЧАЙТИРИШ ПРИЁМНИКЛАР БИЛАН СОЛИШТИРИШ

 

1 расмда-тўғри кучайтиргичли приёмникнинг соддалаштирилган  сxемаси ва  2-расимда  супергетеродинли приёмникнинг сxемаси келтирилган.Уларнинг тузилиши тўғрисида мукаммал мальумотлар (1.4) да берилган.

Тўғри кучайтиргичли приёмникнинг асосий хусусиятларидан бири унинг,соддалиги ва қўшимча қабул каналарининг йўқлиги.Аммо улар бир қанча камчиликларга эга:

сигнал частотасининг ўзгариши танлаб қабул қилиш xусусиятига таьсири;

частота ошиши билан кучайтиргич лампа ва транзисторлар параметирлари ёмонлашуви натижасида кучайтириш коэффицентининг пасайиши;

приёмникнинг қабул қилиш частотасида катта кучайтириш коэфффициенти туфайли,ўз-ўзидан уйғониш;

бир вақтнинг ўзида бошқарилиши кўп бўлган элементлар.

Келтирилган камчиликлар супергетеродинли приёмникларда йўқлиги туфайли улар амалиётда кенг қўлланилади.

Супергетеродинли приёмниклар тўғри кучайтиргичли приёмникларга нисбатан қуйдаги авзаликларга эга(1):

1.Оралиқ частотанинг  доимийлиги ОЧК да созлашни талаб қиладиган индуктив ғалтаклари ва конденсаторларни камайтириш имкониятини беради,ўз навбатида сxемани содалаштириб унинг барқарорлигини оширади.Ундан ташқари полоса фильтрларнинг белгиланган частотага созланиш туфайли ОЧК ўзгармас АЧX ва кучайтириш коэффицентига эга.

Сигналларни кучайтириш асосан ОЧКда бўлганлиги ва унинг  сигнални ўтказиш полосаси кириш каскадлари полосасидан тор  бўлганлиги сабабли умумий АЧX ва приёмникнинг  кириш  қисмидан то детекторгача кучайтириш коэффиценти частота  ўзгаришига деярли боғлиқ эмас.

2. Супергетеродинли  приёмникларда оптимал  тор ўтказиш полосаси олиш, қўшни  каналардан юқори талаб олиш xусусиятини оширади.Бу юқори сифатли контур учун К=fo / П fo- контурнинг резонанс частотаси, П - ўтказиш полосаси) оралиқ частотага нисбатан пастлиги, керакли топ полоса олиш мумкин.

Поч = fоч /QК

         Тўғри кучайтиргичли приёмникларда тор полоса олиш контурлар сони ва сифатини ошириш билан боғлиқ.

3. Тўғри кучайтиргичли приёмникларда қабул қилишнинг ёмонлашиши ёки ўз - ўзидан уйғониши сабаби радиосигналларни кириш ва чиқиш трактидаги паразит боланишидир.

Бу xусусият оралик частотаси пастроқ сигналларда кучсизроқ бўлади.

Супергетеродин приёмникларни камчилиги уларда паразит каналарнинг мавжудлиги ва қабул антеналарнинг паразит нурланишидир.

Тўғри кучайтиргичли приёмниклар нисбатан содда ва арзон бўлиб, юқорида кўрсатиб ўтилган камчиликларга эга. Шунинг учун хозирда деярли хамма приёмниклар супергетеродин приёмник структурасида лойхаланади.

Оралиқ частота fфоч қуйдагича танлаб олинади.

1. У одатда кириш радиосигнали частотасидан fкир паст бўлиши шарт, яъни  fоч << fкир

2. Бошка тамондан у юкори модулятсия частотасидан катта, яъни fоч >>Fю.

3.Оралиқ частота приёмникнинг  ўтказиш полосасидан  камида 2 марта катта бўлиши керак.ЧМ сигналли  приёмникнинг ўтказиш поласаси  Карсон формуласи билан аниқланади

                П=2Fю+2 Δfчиқ

Δfчиқ астота ўзгаришининг абсалют қиймати.

 

РАДИОПРИЁМНИКЛАРНИНГ АСОСИЙ                                                            XАРАКТЕРИСТИКАЛАРИ.

 

Приёмникнинг хақиқий сезгирлиги.

Приёмникнинг  сезгирлиги деб  паст сигналларни  қабул қилиш қобилятига  айтилади ва унинг катталиги хақиқий сезгирлигибилан баxоланади.

Приёмникнинг  хақиқий сезгирлиги  унинг чиқишида 50мВт  қувват кириш кисмидаги  энг кичик  радисигнал  сатхи билан xосил қилиниб,приёмник чиқишида  сигнал шовқин нисбати 26 дБ ёки Uс.эф/Uш.эф =20 дб .Бу  кўрсаткич  қанчалик кичик бўлса приёмникнинг хақиқий сезгирлиги  шунчалик каттадир,уни ошириш учун кириш қисмидаги каскадларни шовқинсиз элементлардан териш,совутиш ва  бошка тарадуддлар  кўриш зарур.Хақиқий сезгирлик ўлчов бирлиги микроволт.

Приёмникнинг шовқин коэффиценти.

Бу  коэффицентини аниқлашда идеал шовқинсиз приёмник иборасидан фойдаланамиз.Бундай приёмникларда ички шовқин мутлақо бўлмай факат ташқи мухитдан таьсир қилади деб xисобланади.

Хар қандай  приёмниклардаги шовқинлар  ички ва ташқи шовқинларга ажратилади.

Демодулятор олдидаги ички шовқин қувватининг  Pш пр ташқи шовқин  қувватига Pшл нисбати қанчалик кичик бўлса,идеал приёмникка яқинлашади.

Шовқин  коэффиценти деб хақиқий приёмник шовқини қувватининг Pшх идеал приёмник шовқин қуввати Pш ид нисбатига айтилади.Приёмник кириш қисми келиштирилган қаршиликка уланган бўлиши керак.

 

 

 

 

 

Ш=Pшх /Pшаб=(Pша + Pшпр ) / Pша  =1+Pшпр /Pша            (1)

Pшх=Pша+Pшпр         Pшпд=Pша

(1) дан

 

Pшпр=Pша(Ш-1)

 

Pшх=Pш+Pшпр=Pша Ш       (2)

 

 

   Амалиётда  приёмник ташқи ва ички  шовқинлар қувватларининг кириш қисмига келтирилган қийматидан фойдаланилади.

 

Pкир.шх=Pкир.ша+Pкир.ш.пр       (3)

 

Маълумки

 

Pкир.ша=kTTш                       (4)

 

(4) ни (2) га жойлаб

 

Pкир.шх=Pкир.прШ=kTTшШ   (5)

 

(5) формуланинг белгилари 4.2 қисимда берилган.

Шовқин коэффициентини ўлчашнинг бир қанча услублари мавжуд.

Ушбу ишда келтирилган шовқин коэффициентини (5) формула ёрдамида аниқланади.

 

Ш= Pкир.шх/кТТш        (6)

 

Приёмникнинг шовқин полосаси аниқ деб хисобланади Т= 300К Pш кир х маxсус улчагич асбоблар талаб қилмай қуйдагича ўлчанади. Аввал оралиқ частота тракти кириш қисмида сигнал бўлмаганда унинг чиқиш қисмдаги шовқин кучланиши сатхи ўлчанади.

Кейин приёмникнинг кириш қисмига қабул тракти нуқтасидаги эффектив шовқин сатхидан  шовқин ва сигнал йиғиндиси 2 марта кўп гармоник сигнал берилади.Мос равишда сигнал ва шовқин қувватидан 2 марта кўп бўлади.Сигнал ва шовқин  қувватлари йиғиндилари бир-бирларига боғлик  бўлмаганлари xолда сигнал қуввати демодулятор кириш қисмида шовқин қувватига тенгдир.

Шунингдек приёмникнинг кириш қисмида сигнал қуввати Pкир.с приёмникнинг кириш қисмига келтирилган ички ва ташқи шовқинлар йиғиндисига Pкир ш x тенг.

 

Pкир.с=Uс2/Pкир=Pкир.ш.х

 

 

(7) формулани (6) жойлаб Ш ни топамиз (4.2га қаралсин)

 

 

ПРИЁМНИКНИНГ  ТЎЛҚИНЛАРНИ  ТАНЛАБ  ҚАБУЛ  ҚИЛИШ.

 

Танлаб қабул қилиш деб приёмник антеннаси қабул қилаётган  кўп радиосигналлардан фойдалигини ажратиб бошка кераксиз каналлардан келаётган сигналлар микдорини камайтириш хусусиятига айтилади.

Кераксиз қабул канали деб, фойдали радиосигнал полосасидан фарқли улароқ полосада пайдо бўлиши, қабул қилаётган сигналнинг бузилишига ёки сигнал йўқлигида приёмникнинг чиқишидаги кучланиш сатxининг ўзгаришига олиб келади.

Кераксиз каналларнинг асосий кўринишлари  қуйдагича:

Қўшни канал - кераксиз қабул канали бўлиб, фойдали қабул радио сигналнинг асосий частотасидан энг кам бузилган частота fc қийматига эга:

Кўзгули канал - кераксиз қабул канали бўлиб, сигнал частотаси приёмникнинг фойдали сигнал оралиқ частотасидан икки баробар кўп ( расм 3а).

Супергетеродинли приёмникда оралиқ частотали сигнал қабул қилинаётган fc частотали радиосигнал ва fа частота билан тебранаётган гетеродин тўлқинларнинг ўзаро таьсири натижасига хосил бўлади.

fоч= fc- fг

 

Гетеродин частотасига симметрик частота - акс частота деб айтилади.

fкч- fг  =fоч                          fкчfс = 2 fоч

 

 

Агар приёмник кириш қисмига ўртача fкк частота билан сигнал кираётган бўлса, у кириш занжирининг танлаш хусусияти (расм 3а, б) натижасида бироз сусаяди ва частота ўзгаришсиз келади ( расм 2 қаралсин ).

Гетеродин тебраниши билан оралик частотали халакит берувчи тебраниш хосил бўлади, чунки

 

fкк-fг=fоч

 

Бу халакит берувчи тебранишни акс канал бўйича тўсиқ деб аталади ва у оралиқ частота трактида фойдали сигнал билан қўшилади. Акс канал тўсиғини каскадларнинг АЧX қиялигини ошириш ёки оралиқ частотани ошириш билан камайтириш мумкин.

Акс канални базан қўшимча қабул канали - кераксиз қабул канали деб айтилади.

Қўшимча каналлар частотаси қуйдагича аниқланади.

 

m fкк+nfг=fоч

 

Бу формулада, м,n - мусбат ва манфий сонлар;

fкк- қўшимча қабул канали частотаси;

 fг - гетерадин частотаси;

 fоч- оралиқ частота.

Масалан, гетеродин частотаси приёмник созланган частотадан юқори бўлса, кўзгули канал учун m =1 , n=1

 

fкк-fг=fоч

 

Супергетеродинли приёмникларда бундан ташқари бир қанча кераксиз қабул каналлари мавжуд.

Кераксиз қўшимча қабул каналларнинг мавжудлиги  супергетеродинли приёмникларнинг асосий камчилигидир.

Қўшни канал тўғри кучайтиргичли приёмникларда хам мавжуд 3 расмда қўшни канал частотаси fкк, белгиланган. Юқори частоталарда трактнинг оптимал амплитуда частота xарактеристикасини олиш анча мураккаб. Шунинг учун қўшни канал орқали xалақит бераётган радиосигнални юқори частотали трактда пасайтириш қийин. Бу масала оралиқ частота трактида АЧX ни оптимал кўринишга яқинроқ олиш мумкин.

Шундай қилиб акс канал бўйча танлаш приёмникнинг юқори частота трактида, қўшни канал бўийча танлаш оралиқ частота трактида амалга оиширилади.

Приёмникнинг сигнал эшитириш ишончларига  эгри чизиғи.

   ЧМ приёмникнинг  эшиттириш ишончлилиги приёмник киришида ЧМ сигнал амплитудаси ва частота оғиш доимийлигида чиқиш кучланиш амплитудасини  модулятция частотасига боғликлигига айтилади.

Приёмникнинг паст частотали тракти эгри чизиг ЪИ АЧX нинг текислигидир.

Идеал ЧМ  приёмникнинг ишончлилиги горизантал тўғри чизиқдир.

 

ГСС-17 БИЛАН  ПРИЁМНИКЛАРДАН  ҚЎШНИ  КАНАЛ БЎЙИЧА  ТАНЛАБ  ҚАБУЛ  ҚИЛИШДА  180КГц ЧАСТОТА  ЎЗГАРИШИНИ ЎРНАТИШ.

 

         ГСС -17 да +180кГц частота ўзгаришини ўрнатишда частота шкаласини ишлатганда МГцручкасидаги меxаник лифтни инобатга олиш  керак.

       1.ГГС-17 чиқишдаги  кучланиш сатхи  приёмникнинг xақиқий сезгирлиги Uo га  тенг бўлсин.МГцручкасини соат стрелкаси бўйича аста айлантириб Выход ПЧ га уланган  вольтметер  кўрсатгичининг максимал қийматига эришиш лозим.Ўлчаш ва созлаш аниқ бўлиши учун 2-3 маротаба такрорлаш зарур.

        2. Приёмник  поласасининг  ўртасига созланган  генератор частота шкаласининг Ко синусини белгиланг.

 

 

        3.МГцручкасини аста бураб нониус бўлимини Кo-6 ўрнатингу частота ўзгаришининг  f= 180  кГц  тўғри  келади (нониус  бир  бўлими  30  кГц)

        4. ГГС  чиқиш  кучланишини  ўзгартириб  УПЧ  чиқишидаги  вольтметрда   Uочк  кўрсаткичига  эришиш  керак.

        5.ГСС  чиқишидаги  кучланиш  қийматини  ёзиб  олинг   (Uf =180  кГц)

        6.ГСС  чиқиш  кучланиши  приёмник  хақиқий  сезгирлиги  даражасидаги  Uо  қийматгача  пасайтириб  МГц  ручкасини  соат  стрелкасига  тескари   томонга  айланиб  ГСС  частотасини  приёмник  частотасининг  ўртасига (∆f = 0) созланг.

        7.Нониус  ручкасининг  янги  қийматини  белгилаб  олинг.

        8.Нониус  ручкасини  К”+ 6  ўрнатиб  УПЧ  чиқишдаги  вольтметр  кўрсатгичи  ўзгармаган  холда  ГСС  нинг  чиқишдаги  кучланиш  Uf = +180 кГц  қийматини  белгиланг.

        Айирима  Ко”-Кў  ГСС  нинг МГц  ручкаси  механик  люфтини  аниқлайди 

        ИЛОВА

        Тўлқинларни  танлаб  қабул  қилиш  қуйидагича  аниқланади.

∆f = - 180 кГц  да

 

S-∆f =20lg(U∆f =-180 kГц)/Uo     ;  дБ

 

S+∆f =20lg(U∆f =+180 kГц)/Uo     ;  дБ

 

 

Адабиётлар

 

1.     Чистяков Н.И. , Сидоров В.М . Радиоприемные  устройства .

М : Связь , 1974.

2. Приемники радиовещательные . Методы электрических и акустических  измерений . ГОСТ 9783-71 . М : 1972.

3. Буга Н.Н. и  др.  Радиоприемные  устройства . / Под ред.Н.И. Чистякова/  М : Радио и  связь , 1986 г .

4. Палшков В.Н. Радиоприемные  устройства . М : Связь , 1984.