Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
ТоШкент ахборот технологиялари университети
ТТ ва КТ кафедраси
КОММУТАЦИЯ ТИЗИМЛАРИ
фанидан
маърузалар матни
II қисм
5522200 –Телекоммуникация йўналиши бўйича
бакалаврлар учун
ТОШКЕНТ – 2011
1-маъруза. |
РАҚАМЛИ КОММУТАЦИЯ ТИЗИМИДА БОШҚАРИШ ТАМОЙИЛЛАРИ......................................... |
3 |
2-маъруза. |
РКТ НИНГ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИ ТЎҒРИСИДА АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР ВА УНГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР............................................................................ |
19 |
3-маъруза. |
ЧАҚИРИҚЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ ДИСПЕЧЕРЛАШ ВА ТАШКИЛ ЭТИШ ДАСТУРЛАРИ.......................................................... |
30 |
4-маъруза. |
РКТ ДА ТЕХНИК ХИЗМАТ ВА ЭКСПЛУАТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ПРИНЦИПЛАРИ... |
38 |
5-маъруза. |
УМУМФОЙДАЛАНИШДАГИ ТЕЛЕФОН ТАРМОҒИДА ЗАМОНАВИЙ КОММУТАЦИЯ ТИЗИМЛАРИНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ..................... |
47 |
6-маъруза. |
ДАСТУРЛИ КОММУТАТОРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШ СОҲАСИ ВА ВАЗИФАСИ................................................... |
51 |
7-маъруза. |
ТАРМОҚНИНГ АСОСИЙ ЭЛЕМЕНТЛАРИ – КОММУТАТОР, МАРШРУТИЗАТОРЛАР ВА ШЛЮЗЛАР............................................................................. |
56 |
8-маъруза. |
S-12 ТИЗИМИНИНГ ТАВСИФИ, ҚЎЛЛАНИЛИШ СОҲАСИ, ФУНКЦИОНАЛ СХЕМАСИ............................. |
61 |
9-маъруза. |
S-12 ТИЗИМИНИНГ КОММУТАЦИЯ МАЙДОН СТРУКТУРАСИ ВА ФУНКЦИЯСИ.................................... |
68 |
10-маъруза. |
S-12 ТИЗИМИДА ЧАҚИРИҚЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЖАРАЁНЛАРИ.............................................. |
74 |
11-маъруза. |
C&C08 ТИЗИМИНИНГ ХАРАКТЕРИСТИКАСИ, ҚЎЛЛАНИЛИШ СОҲАСИ, ФУНКЦИОНАЛ СХЕМАСИ. FAM/CM, BAM МОДУЛЛАР СТРУКТУРАСИ ВА БЛОКЛАРНИНГ ИШЛАШ ПРИНЦИПИ........................................................................... |
80 |
12-маъруза. |
C&C08 НИНГ SM КОММУТАЦИЯ МОДУЛИНИНГ СТРУКТУРАСИ ВА КМ ҚУРИЛИШ ПРИНЦИПИ.......... |
92 |
13-маъруза. |
C&C08 ТИЗИМИДА ЧАҚИРИҚЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЖАРАЁНЛАРИ.............................................. |
106 |
14-маъруза. |
NEAX-61E ТИЗИМИНИНГ ХАРАКТЕРИСТИКАСИ, ҚЎЛЛАНИЛИШ СОҲАСИ, ФУНКЦИОНАЛ СХЕМАСИ.............................................................................. |
111 |
15-маъруза. |
NEAX-61E ТИЗИМИНИНГ МОДУЛЛАР ТУЗИЛИШИ ВА ВАЗИФАСИ, КМ ҚУРИЛИШ ПРИНЦИПИ................ |
115 |
16-маъруза. |
NEAX-61E ТИЗИМИДА ЧАҚИРИҚЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЖАРАЁНЛАРИ.............................................. |
137 |
17-маъруза. |
СГМ (КОИНОТ) – АБОНЕНТ КОНЦЕНТРАТОРИ ВАЗИФАСИ ВА ҚЎЛЛАНИЛИШ СОҲАСИ..................... |
141 |
1 – маъруза
РАҚАМЛИ КОММУТАЦИЯ ТИЗИМИДА БОШҚАРИШ ТАМОЙИЛЛАРИ
1.1. Умумий тушунчалар
Бошқарув қурилмалар ихтиёрий автоматик телефон станциянинг энг муҳим қурилмаларидан бири ҳисобланади. БҚ нинг умумий вазифаси, станциянинг коммутация майдонининг кириш ва чиқишлари ўртасида боғловчи линияларни улаш ўрнатиш мақсадида келаётган чақирувлар оқимига хизмат кўрсатиш жараёнини бошқариш ва сўзлашув трактини ташкил этишдан иборатдир. Ихтиёрий чақирувга хизмат кўрсатилганда БҚлари талаб қилинаётган уланиш тўғрисида ахборотни қабул қилади, уни қайта ишлайди, КМ да бўш боғловчи линияларни излашни амалга оширади ва уланишни ўрнатади.
БҚларнинг турли хиллари мавжуд бўлиб, улар АТС КМ ининг турли тузилмаларига КМ ни ташкил этувчи коммутация асбобларнинг турли конструкцияларига ва бошқа омилларига боғлиқдир. Ҳар бир янги АТС тизимини яратилиши билан янги БҚ тури ҳам юзага келади. Электромеханик АТС тизимларида БҚининг таркиби асосан қабул қилинган бошқарув усулларига (бевосита ва воситали) ҳамда уланиш ўрнатиш усулларига (тўғри ёки айланма) боғлиқдир. Бу тизимларнинг БҚларининг ривожланиши индивидуал (якка) БҚларидан гуруҳли ҳамда БҚларни марказлаштириш йўлидан борди, натижада уларни ишлатиш самарадорлиги ортди.
Марказлаштириш даражаси БҚ элемент базасининг тезкор ишлашига ва унинг ишончлилик тавсифларига боғлиқдир. Электрон элементларни қўллаш юқори даражадаги марказлаштириш имконини беради. Бунда чақирувларга хизмат кўрсатиш жараёнини бошқариш тамойилининг янги усулларини яратиш имконини берди. Дастурий бошқарув МБҚ мавжудлигини назарда тутади, унга абонентга боғлиқ бўлмаган маълум алгоритм бўйича чақирувларга хизмат кўрсатиш жараёнини таъминловчи, квази электрон АТС ишини белгиловчи аввалдан берилган дастур ёзилади.
Дастурий бошқарув квази электрон ва электрон турдаги барча замонавий автоматик коммутация тизимларида ишлатилади.
Иккита дастурий усул мавжуд:
1. Монтажланган;
2. Ёзилган
дастур бўйича.
Рақамли ЭАТСлар яратишда ёзилган дастур бўйича бошқарув усули энг кўп тарқалди.
1.2. Рақамли коммутация тизимида бошқарув усуллари
Ёзилган дастур бўйича ишлайдиган рақамли АТСлар қуйидаги функцияларни бажариши лозим:
- Коммутация (уч фазадан иборат алоқани ўрнатиш жараёни: уланишни ўрнатиш, уланиш ҳолати, уланишни узиш);
- Сигналлаш (уланишни ўрнатиш учун сигналли ахборотни қабул қилиш ва ўзгартириш, абонентларни улаш тизимидаги мумкин бўлган интеграцияни ҳисобга олиб қурилмалар билан сигнал алмашинуви);
- Тактли таъминлаш ва синхронлаш (юқори барқарор тактли кетма-кетликни шакллантириш ва тақсимлаш, даврий синхронлаш, тармоқда синхронлашни назоратлаш);
- Регенерация, кодни ўзгартириш, хатоликларни назоратлаш, масофавий таъминот, сигналли ахборот ва даврларнинг идентификаторларини бирлаштириш ва ажратиш;
- Ёрдамчи тонал сигналларни шакллантириш, автоматик маълумотлар, акс-садо сигналларини назоратлаш ва йўқотиш;
- Эксплуатация ва хизмат кўрсатиш;
АТС бошқаруви ва хизмат кўрсатувчи ходимлар ўртасида мувофиқлаштириш, қўшимча ва маъмурийлаш масалаларини бажариш учун АТС ва қурилмалар ўртасида мувофиқлаштириш.
Реал қурилмалар мажмуасида ёки шу мажмуа қисмларининг бир нечта таркиби орасида юқорида келтирилган функцияларни тақсимлаш ва бошқарув мантиққа мослик ёрдамида уларни харакатга тушириш муаммоси туғилади. Бу муаммо бошқарув тузилмасининг ҳар хил амалга ошириш йўли билан ечилиши мумкин.
АТСнинг ўтган ривожланиш жараёни кўрсатадики, рақамли АТС бошқарувини тўрт турга бўлиш мумкин:
- марказлаштирилган бошқарув;
- марказлаштирилмаган бошқарув;
- иерахиялик (поғонали) бошқарув;
- тақсимланган бошқарув.
Марказлаштирилган бошқарувда бошқарув қурилма битта марказий бошқарув қурилмадан (МБҚ) иборат бўлиб бошқаришнинг ҳамма функцияларини бажаради.
МБҚ қурилиш тамойили бўйича энг содда ҳисобланади ва берилган қайд қилинган сиғимнинг МБҚ иш қобилиятига қўйилган талабларни энг кўп иқтисодий қониқтиришга йўл беради.
Ёзилган дастур билан бошқариладиган МБҚ сифатида махсуслаштирилган электрон ҳисоблаш машинаси (ЭҲМ) яъни электрон бошқарув машинаси (ЭБМ) ишлатилади.
ЭБМ МБҚ сифатида ишлатилишининг афзалликлари тарзида қуйидагилар олинади:
1. Фақат ишлаш дастури билан фарқланадиган турли белгиланишни АТС (халқаро, шаҳарлараро, шаҳар, қишлоқ, корхона АТСлари) учун универсал бошқарув қурилмасини яратиш имконияти;
2. Эксплуатациядаги эгилувчанлиги;
3. Дастур воситалари ёрдамида абонентларга кўп сонли турли номдаги қўшимча хизматларни бериши;
4. Дастур воситалари ёрдамида АТСнинг ҳамма қурилмаларини техник эксплуатациясини (назорат жараёни диагностикаси носозликларни бартараф қилиш) ташкил этиш;
5. Трафика ҳақида қурилманинг ишончлилиги ва бошқа тавсифлари ҳақидаги статистик маълумотларни йиғишни автоматлаштириш;
6. Тармоқдаги турли АТСлар ЭБМ ларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш йўли билан алоқа тармоқларини автоматлаштирилган бошқариш тизимини ташкил этиш имконияти.
Марказлаштирилган бошқарув
1.1-расмда марказлашган бошқарув архитектураси кўрсатилган. Марказлаштирилган дастурий бошқариш – бу АТСлар қуйидаги функцияларни бажаришни кўзда тутади:
1. Чақирувга хизмат кўрсатишни бошқариш, бунга чақирилувчи абонентга тегишли бўлган маълумотлар базасидаги ахборотларни тахлил қилиш, терилаётган рақамларни қабул қилиш, чақирувларга хизмат кўрсатиш жараёнини ҳамма фазаларида тугалланиш ва узиш фазаларини ўз ичига олган ҳолда бу жараёнларни назоратлаш киради.
1.1-расм. Марказлаштирилган дастурий бошқаришли ЭАТСнинг тузилмаси.
2. Коммутацияни бошқариш, бунинг учун АТС тузилмасига боғлиқ ҳолда турли усуллар ишлатилади, лекин барча холларда ҳам марказий процессор ҳамма йўлларни аксини сақлайди абонент ва линия модуллари учун йўл топади ва захиралаштиради.
3. Тизимни назоратлаш, диагностика ва тиклаш, носозликларни диагностика қилиш ва тизимни ички конфигурациясини тиклашни ўз ичига олади.
Марказлаштирилган бошқарувда марказий процессор коммутациялаш ва техник хизмат кўрсатиш, маъмурий бошқариш функциялари билан бир қаторда тизимни назоратлаш, диагностика қилиш ва тиклашни бошқаради. Бунинг учун етарли даражада ҳисоблаш қувватига эга бўлиши керак.
Бироқ МБҚ лар учун талаб қилинадиган яшовчанлигини ва эгилувчанлигини таъминлаш муаммоси туғилади.
МБҚни ишдан чиқиши, БҚни бутунлай ишлаш қобилиятини йўқолишига олиб келади. Яшовчанлигини ва эгилувчанлигини орттириш учун икки машинали МБҚ ишлатилади.
1.2-расм. Иккимашинали бошқарув мажмуаси.
Бу ерда: ПҚ
- Периферик қурилма;
МПр-р - Марказий
процессор;
ХҚ -
Хотира қурилмаси;
ПЎҲК -
Процессорларни ўзаро ҳамкорлик канали.
Иккимашинали бошқарув мажмуасининг қуйидаги режимлари қўлланилади:
Синхронли ва юкланмали бўлиш. Синхрон режимда иккала ЭБМ параллел ишлайди ва БҚ нинг барча функцияларини бажаради. Улардан бири бошловчи, иккинчиси эса бўйсинувчи. Бошловчи ЭБМ ишлаб чиқилган командани бериши мумкин, иккинчиси эса бера олмайди. Иккала бошқарув машиналари ўртасида ПЎҲК мавжуд бўлиши зарур, у улар ўртасида ўзаро ахборот алмашинувини таъминлайди, бунда иккала машина ўзларининг хотира қурилмаларида бутун АТСнинг бошқарув тизими ҳолати тўғрисидаги тўлиқ ахборотга эга бўладилар.
Юкламани бўлиш режимида, тушаётган юкламанинг ярмига битта ЭБМ хизмат кўрсатади, иккинчи ярмига эса бошқа ЭБМ хизмат кўрсатади.
БҚлардан бири ишга яроқсиз ҳолатга келса, ишга яроқли машина бутун станция бошқарувини ўз зиммасига олади.
Радлардан БҚни ҳимоялаш яратилган. Бунда хохлаган операциядан сўнг, ўз натижаларини иккинчи машинадан олган натижалари билан таққосланади. Агар натижа мос тушса бу иккала машина синхрон режимда ишлаётганлигини ва ишга яроқлигини кўрсатади.
Иккимашинали БҚнинг мажмуаси кўринишидаги МБҚ қурилишининг асосий камчилиги: МБҚни ишдан чиқиши БҚни бутунлай ишлаш қобилиятини йўқотишига олиб келади, ҳамда БҚ сиғимини кенгайтириш имконияти чекланган.
МБҚ учун талаб қилинаётган яшовчанлик ва эгилувчанликни таъминлаш муаммоси туғилади, чунки МБҚ нинг ишдан чиқиши БМ ни бутунлай иш қобилиятини йўқолишига олиб келади. Бундан ташқари БМ нинг сиғимини кенгайтириш имконияти чекланган.Бунда БМ нинг максимал лойихалаш сиғимини бошқариш учун етарли иш қобилиятига эга МБҚни бошидан ўрнатиш керак бўлади. Бу эса МБҚнинг ҳисоблаш ресурсларини самарали ишлатишни ва БМ ни ўрнатиш дақиқасидан то унинг лойихалаш сиғимини максималга етиш даврида унинг техник иқтисодий кўрсаткичларини камайтиради. Етарли кенг сиғим диапазонида ЭАТСнинг тан нархидан БМнинг тан нархининг чизиқли боғлиқлигини ва МБҚнинг яшовчанлигини оширишга интилиш марказлаштирилмаган БҚни яратишга яъни бир неча БҚ орасида бошқариш функциясини ва юкламани тақсимлашга олиб келади. Улардан ҳар бири фақатгина БМнинг маълум бир қисм чегарасидан уланишларнинг маълум бир қисмини ёки ҳамма уланишлар ўрнатишни бошқариш бўйича функцияларнинг маълум бир қисмини бажаради ва улар тенг ҳуқуқлидир (1.3-расм.)
Марказлашмаган БҚ.
1.3-расм. Марказлашмаган бошқарув.
Шундай қилиб, марказлашмаган бошқарувнинг фарқли белгилари, бу ҳар бир уланиш жараёнини бошқаришини бир неча БҚ бажариши ва уларнинг ҳамкорликда ишлашини мувофиқлаштирадиган қисмнинг мавжуд эмаслиги бўлиб, бу эса унинг камчилиги ҳисобланади.
Ҳусусан, БҚлар ўртасида функцияларни рационал тақсимлаш қийинчиликлари вужудга келади, бу эса уларни текис юкланишини таъминлай олмайди. Марказлашмаган ЭБҚ таркибидаги БҚ ишини мувофиқлаштириш учун етарли даражада махсус мураккаб дастурий воситаларни ишлаб чиқиш талаб қилинади ва ҳар бир БҚ хотирасида уларни сақлаш учун қўшимча харажатлар зарур бўлади. У иерархияли бўйсунишда бўлган бошқарув тизимларини тузишнинг компромисс варианти бўлиб бошқарув функцияларининг қисман марказлашмаслигидир, у иерархияли бошқаришни бажаради. У МБҚдан ва бир неча периферия процессорлар (ППр) гуруҳидан иборат бўлади.
Бевосита периферия интерфейсига уланган ППр гуруҳи энг қўйи звенони, МБҚ эса энг юқори иерархияли бошқарув даражасини ташкил этади. Битта иерархик даражанинг БҚлари ўзаро бир-бири билан боғланмаган ҳолда ишлайди, қўшни иерархияли даражалар эса ўзаро мос равишда тизимли интерфейс орқали ахборот ва функционал алоқаларга эга. (1.4-расм)
1.4-расм. Иерархияли бошқарув.
Периферия процессорлар ўзига АТСнинг
алоҳида периферик тизимчаларни бошқариш функцияларини олади.
Периферия процессорлар одатда микропроцессор қурилмалардан иборат бўлади.
Улар линияларни сканерлайди, марказий процессордан ахборотни сўрайди ва унга
маълумот узатади. Бу маълумотлар абонент маълумотлар базасини янгилаш ва
уланишларни бошқариш учун ишлатилади, марказий процессор эса
чақирувларга ишлов бериш ва умуман АТСни бошқаришнинг асосий
функцияларини бажаради.
Марказлаштирилган бошқаришдаги худди шундай процессор олиб борадиган юкламадан кам юкламага хизмат кўрсатади натижада бошқариш тизимининг ўтказувчанлик қобилияти қоида бўйича кўпаяди. Бошқа сўз билан айтганда ҳар бир чақирувга хизмат кўрсатиш босқичида бошқариш жараёни энг паст иерархияли даражадан бошлаб то энг юқори иерархияли даража ва унинг тескариси орқали бошқарув қурилмадан ўтади.
Бунда юқорироқ иерархияли даражадаги бошқарув қурилма бошқаришининг мураккаброқ функцияларини бажаради. Иерархияли бошқариш қоида бўйича пирамидали тузилмага эга. Бунда иерархияли даража юқори бўлса у шунча кам БҚларига эга бўлади.
Иерархияли бошқариш ўзида соддаликни ва марказлаштирилмаган БҚни етарли юқори яшовчанлиги ва иш қобилиятини кенгайтириш имконияти билан марказлаштирилган БҚни тежамкорлигини жамлайди.
У бу архитектурани камчилиги бўлиб АТСнинг сиғимини ошиши билан БМнинг чекланган кенг кўламлиги ҳисобланади, чунки марказлаштирилган бошқариш архитектурасига ўхшаб ҳамма чакирувга ишлов бериш марказлаштирилган. Бундан ташқари узилиш бўлган ҳолда, тизимни тиклаш марказий процессорга тўлиқ боғлиқ бўлади.
Марказий процессор алоқа ҳизматларига тўловлар билан боғлиқ бўлган ҳамма ахборотларга ишлов беради.
Тақсимланган дастурий бошқарув концепцияси ўтган асрнинг 60-йилларида юзага келган ва Е-10, S-12 тизимларида қўлланилган. У бошқарувнинг кўпгина вазифалар бир неча таркибий қисмларга функцияларни бўлиш (function sharing) ёки юкламаларни тақсимлаш (load sharing) тамойилига асосланган. БҚлар бошқариладиган объектлар бўйича тақсимланади ва конструктив тарзда улар билан бирлаштирилганлиги учун функционал ихтисослаштирилган модулларни ташкил этади, улардан у ёки бунга мўлжалланган зарур сиғимдаги модуллар йиғилади.
Бошқаришнинг ҳамма функцияларини, мустақил процессорларда бор ихтисослаштирилган вазифалар тўпламига бўлинади ва бошқариш операциялари билан ҳамма боғлиқ бўлган операцияларни ҳаммасини бажаришни таъминлайди. Мисол тариқасида абонент блоки процессорини кўрамиз, у шу блокка уланган абонент линияларини даврий (10мкс тартибли интервал билан) сканерлайди. Унда ҳосил бўлаётган чақирувларга дастлабки ишлов беради, абонентларнинг базавий маълумотларини қўллайди, ҳар бир чақириқ устидан кузатиш олиб боради ва ҳамма схемани локал тиклаш, локал диагностика қилишни ҳам бажаради. Ҳамма процессорлар бир-бирлари билан коммутация майдон умумий шина орқали ҳабар алмашиниш йўли билан мулоқотда бўладилар. Бу коммутация тугунини дастурли бошқариш тизимининг асосий конструкцияси ҳисобланади.
Марказлашмаган иерархияли (поғонали) ва тақсимланган ЭБСларида бошқарув қурилмалари улаш ўрнатишни бошқариш жараёнида бир-бири билан ўзаро алоқаси ва ўзаро ҳаракати системали интерфейс орқали амалга оширади.
Ситемали интерфейснинг тузилиш тамойили ўзаро боғлиқ БҚ лар сонига ва улар ўртасида узатиладиган ахборот ҳажмига боғлиқ. БҚ лар сони унча катта бўлмаганда (2 - 3) ва ҳар бир БҚ жуфтлари ўртасида етарли даражада узатиладиган ахборот ҳажми катта бўлганда улар ўртасидаги алоқа ҳар БҚ жуфтини бевосита боғловчи ҳамда мазкур БҚларнинг хотирасига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкони ва ҳар бир жуфт БҚларни бевосита боғловчи махсус каналлар ёрдамида амалга оширилади (1.5а-расм).
1.5- расм. Системали интерфейс турлари.
Бунда ахборот алмашинуви бир вақтнинг ўзида бир неча жуфт БҚлар ўртасида бажарилиши мумкин.
БҚлар сони бир неча ўнтага орттирилганда ҳам унга мос равишда ахборот ҳажми камайтирилганда, улар ўртасида бевосита алоқани ташкил этиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмайди ва амалиётда амалга ошириш қийин булади.
Бу ҳолда БҚлар ўртасида ўзаро алоқа, одатда умумий шиналар (УШ) ёрдамида амалга оширилади, унга навбатма-навбат (вақт бўйича ажратилган) уни зарур ахборотни узатиш учун барча БҚлар уланади.
Ихтиёрий вақтда УШ бўйича ахборот фақат бир жуфт БҚ ўртасида узатилиши мумкин, шунинг учун УШга БҚни улаш навбатини ташкил этиш учун тизимли интерфейс таркибига УШ нинг махсус бошқарув блоки киритилади (1.5б-расм).
Системали интерфейснинг УШ кўринишида тузилиши оддий бўлиб ва техник ечими бироқ БҚнинг яшовчанлигини камайтиради ва УШнинг ўтказиш қобилияти чекланганлиги сабабли уни юз ва ундан ортиқ БҚдан иборат ЭБТда ишлатиш имконини бермайди.
Бундай ЭБТларда БҚлар ўртасида алоқа хусусий бошқарувга эга (1.5в-расм) рақамли коммутация майдони (РКМ) орқали ташкил этилади. Бунда БҚлар ўртасида ахборот алмашинуви учун БҚга уланган алоқа линиялари ўртасида уланишлар ўрнатиш учун мўлжалланган ЭБТ таркибига кирувчи махсус РКМ ишлатиш мумкин. РКМ негизида ЭБТ тизимли интерфейсни тузиш ЭБТда БҚлар сонига қўйиладиган чеклашни олдини олиши мумкин.
1.3. Бошқарув қурилма тузилиши
Рақамли АТСнинг БҚ ўзида бир нечта тизимчаларни намоён қилади, қайсики уларнинг ҳар бирига маълум функция бириктирилади. Бу тизимчаларни микропроцессорлар кўринишида ёки битта ЭБМ кўринишида физик тарзда амалга ошириш мумкин, қачонки тизимчалар вазифаси алоҳида дастурни бажаради. БҚ тузилиши 1.6-расмда кўрсатилган.
1.6-расм. БҚсининг тузилмаси.
БҚ умумий кўринишда қуйидаги тизимчалардан иборат:
АЛМБҚ - абонент линиялар модулининг бошқарув қурилмаси.
КМБҚ - коммутация майдонининг бошқарув қурилмаси.
УКС БҚ - умумий канал сигнализация модулининг бошқарув қурилмаси;
ЧЛКБҚ - чиқиш линия комплектлари бошқарув қурилмаси;
ЧҚҚУБҚ – частотали қабул қилгич ва узатгичнинг бошқарув қурилмаси;
КЛКБҚ - кириш линия комплектларининг бошқарув қурилмаси.
ҚҚУМ - қабул қилгич узатгич менеджери.
МРШ - маршрутизатор.
МБ - маълумотлар базаси.
ВД - вазифалар диспетчери.
Турли тизимчалар ресурсларини бир
вақтнинг ўзида банд этишга йўл қўймаслик учун БҚ
тизимчаларининг ўзаро ҳамкорлиги ВД орқали юз беради. Бунинг учун
ҳар бир тизимчага ўзининг устуворлиги берилади ва тизимчалар ўртасида
хабарлар алмашинув жараёни қуйидагича юз беради:
А - тизимча В - тизимчага хабарни шакллантиради
ва ўзининг устиворлик рақами билан ВД буферига жўнатади, у хабарларнинг
тушиш тартибида ва уларнинг устиворлигини инобатга олган ҳолда хабарларни
қайта жўнатишни бажаради. Кейинчалик, АЛМБҚ ҚҚУМга
сўровнома билан мурожаат қилади, ёки, АЛМБҚ тушган рақамни
МРШга жўнатади. Матн остида айнан муолажани ВД иштирокида бажарилиши
тушунилади.
Рақамли АТСнинг ишлаш жараёни станция оператори ўзининг иш жойи (ОИЖ) орқали уни конфигурация қилиш билан бошланади. Бунда абонент ва канал сиғимини бериш, каналлар боғлами бўйича ўзаро ҳамкорлик ва бошқарув сигналлар алмашинуви усулини бериш, белгиланган пункт кодини бериш ва уларни манзилга етиш маршрутларини бериш, тарифлар ва бошқаларни беришни ўз ичига олади.
Барча бу маълумотлар ВД га манзил билан ички магистралга (ИМ) келади. ВД тушган маълумотларни тўғрилиги ва тўлиқлигини текширади ва чақирувларга хизмат кўрсатиш жараёнида кейинчалик уни ишлатиш учун (МБ)га уларни киритади. Эксплуатация жараёнида МБни ўзгартириш зарурияти туғилиши мумкин, буни худди шундай жараён асосида амалга ошириш мумкин. БҚ тизимчаларининг ўзаро ҳамкорлигини тушуниш учун ички уланиш ўрнатилиш жараёнини кўриб чиқамиз.
1. Абонентдан (А абонент) чақирув тушишини АК белгилайди ва маълумотлар ҳамда бошқарув шинаси бўйича (МБШ) АЛМБҚга хабар беради. АЛМБҚ ички магистрал бўйича (ИМ) абонент тўғрисида маълумотлар учун МБ га мурожаат қилади: қарзи туфайли абонент ўчириб қўйилмаганми, охирги қурилма қайси турга мансуб (фараз қилайлик ТА частотали териш билан) КХТ буюртирганми ва х.з. Агар абонент чиқувчи чақирув ҳуқуқига эга бўлса, унда АЛМБҚ хотирага унга чақириқ регистрини (ЧР) ажратади, бу ерда тушаётган чақириқ чиқиш чақириғидек белгиланади.
2. АЛМБҚ ҚҚУМга рақамни қабул қилиш учун унга бўш частотали қабул қилгични (ЧҚҚУБҚ) бериш тўғрисида сўровнома билан мурожаат қилади ва уни олади. АЛМБҚ ЧҚҚУБҚ билан боғланади ва келаётган номернинг рақамларини қаерга жўнатиш кераклиги тўғрисида унга хабар беради.
3. АЛМБҚ КМБҚга АКнинг узатиш қисмига ЧҚҚни, АКнинг қабул қилиш қисмига эса тонал сигналлар генераторини КМ орқали улаш тўғрисидаги сўровнома билан мурожаат қилади. Абонентга “станция тайёр” зуммер сигнали узатила бошлайди.
4. АЛМБҚ ВДга мурожаат қилиб, биринчи рақам терилишини кутишга таймерни ишга туширади.
5. ЧҚҚга номернинг биринчи рақами тушганлигини ЧҚҚУБҚ қайд қилади ва уни АЛМБҚга жўнатади.
6. АЛМБҚ рақамини ЧРга киритади, зуммер сигналини узиш тўғрисидаги сўровнома билан КМБҚга мурожаат қилади ва биринчи рақамни кутишни таймерлаш тугалланганлиги ҳақидаги сўровнома билан ВДга мурожаат қилади.
7. АЛМБҚ тушган рақамни МРШга жўнатади, МРШ манзил пунктини аниқлайди. Агар келаётган номернинг рақамлари билан бошланувчи биронта ҳам манзил пункти мавжуд бўлмаса, унда МРШ бу ҳақида АЛМБҚга хабар беради, у эса абонент узиш жараёнини ташкил этади. Фараз қилайлик, хусусий станциянинг коди 2 та рақамдан иборат бўлсин. МРШ рақамларни қабул қилиш жараёнини давом эттиради. АЛМБҚдан МРШ иккинчи рақамни олгандан сўнг, у уланиш - ички эканлигини аниқлайди.
8. Охирги рақам келгандан сўнг МРШ МБ дан чақирилаётган абонент тўғрисида (“В” - абонент) маълумотларни сўрайди. Агар кирувчи уланиш мумкин бўлса, унда МРШ бу тўғрисида АЛМБҚ (“В”-абонент)га хабар беради. “В” абонентнинг АЛМБҚси “В” абонентга ЧРни киритади, “В” абонентнинг барча хусусиятларини МБ дан унга қайта ёзади; “А” абонентнинг АЛМБҚ сига “В” абонентнинг АЛМБҚ координаталарини жўнатади. “А” абонентнинг АЛМБҚси “В” абонентнинг АЛМБҚсига чақирувчи хизмат кўрсатишни давом этаётганлиги тўғрисида хабар беради.
9. “В” абонентнинг АЛМБҚси чақирувни жўнатиш тўғрисидаги буйруқни беради, КМБҚдан “А” абонентга чақирув юборишни назоратлаш зуммер сигнални улаш тўғрисида сўрайди, “В” абонентни жавобини кутишга таймерни ишга туширади.
10. “В” абонентнинг жавобини БМШ бўйича АК аниқлайди ва БМШ бўйича АЛМБҚга хабар беради, у чақирувни узатиш сигналини узади, КМБҚга “А” абонентдан зуммерли сигнални узилиши ҳамда “А” ва “В” абонентларни уланиши тўғрисидаги хабар билан мурожаат қилади. “В”абонентнинг АЛМБҚси “А” абонентнинг АЛМБҚсига боғланиш ўрнатилганлиги тўғрисида хабар беради. “А” абонентнинг АЛМБҚси шу вақтдан бошлаб ВД га тарификацион импульсларни унга жўнатиш тўғрисида мурожаат қилиб сўзлашув вақтини таймерлашни бошлайди. Ҳар бир тарификацион импульснинг келиши “А” абонентнинг ЧР сига ёзилади.
11. “В” абонентнинг АКси сўзлашув тугалланганлигини аниқлайди ва БМШ бўйича АЛМБҚга хабар беради, у КМБҚга “В” абонентни узиш тўғрисидаги вазифа (топшириқ) билан мурожаат қилади, ўзининг ЧРсини бекор қилади, “А” абонентнинг АЛМБҚсини хизмат кўрсатишнинг тугаганлиги тўғрисида хабар беради.
12. “А” абонентнинг АЛМБҚси КМБҚга “А” абонентга "банд" зуммер сигналини улаш тўғрисида вазифа билан мурожаат қилади ва отбой олишни кутиш вақтини таймерлайди.
Ишдан кетганда у КМБҚга узиш тўғрисида вазифа билан мурожаат қилади, сўзлашувни кейинги тўлови учун ЧРдан ОИЖга тарификацион маълумотларни қайта ёзади.
Энди чиқиш алоқасига хизмат кўрсатиш жараёнини кўрамиз. Бунда 1-6 бандлар ички уланиш билан бир хил бўлганлиги туфайли 7-банддан бошлаймиз.
7. АЛМБҚ келган рақамни МРШга узатади, у манзил пунктини аниқлайди, фараз қилайлик олислашган станциянинг коди 3 та рақамдан иборат бўлсин. МРШ рақамларни қабул қилиш жараёни давом эттиради. МРШ АЛМБҚдан учинчи рақамни олгандан сўнг у уланишни чиқувчи эканлигини аниқлайди. Шу вақтдан бошлаб АЛМБҚ МРШга териш рақамларини жўнатишни тўхтатади.
8. МРШ ЧЛКБҚга (“В” абонентга) мурожаат қилади. ЧЛКБҚ “В” абонентга ЧРни киритади, унга МРШдан қабул қилинган номер рақамлари ёзилади, танланган АК бўйича бошқариш ва ўзаро ҳамкорлик сигналларини алмашиш усулини МБдан кўчириб ёзилади, “А” абонентнинг АЛМБҚсига ЧЛКБҚнинг координаталарини юборади; ЧЛКБҚ АЛМБҚни чақирувга хизмат кўрсатиш давом эттирилиши тўғрисида хабар беради. АЛМБҚ номернинг кейинги рақамларини ЧЛКБҚ жўната бошлайди.
9. ЧЛКБҚ ЧРга ёзилган берилган сигналлаш протоколи бўйича БЎҲС алмашув жараёнини ташкил этади. УКС бўйича сигналлаш ҳолида ЧЛКБҚ УКСБҚни жалб қилади. БЎҲС алмашинуви тугаллангандан сўнг, ЧЛКБҚ КМБҚга сўзлашув трактини улаш тўғрисида ахборот билан мурожаат қилади. Каналдан чақирув сигналини назоратлаш зуммер сигнали кела бошлайди.
10. “В” абонентнинг жавоби ЧЛКБҚга тушади ва у “А” абонентнинг АЛМБҚсига уланиш ўрнатилиши тўғрисида хабар беради. “А” абонентнинг АЛМБҚси шу вақтдан бошлаб, сўзлашув вақтини тайёрлай бошлайди унга тарификацион импульсларни юбориш тўғрисида ВДга вазифа билан мурожаат қилади. Ҳар бир тарификацион импульснинг келиши “А” абонентнинг ЧРсига ёзилади.
11. “В” абонентнинг ишдан кетиш ЧЛКБҚдан келади, у КМБҚга “В” абонентни узиш тўғрисида вазифа билан мурожаат қилади, ЧРни бекор қилади, “А” абонентнинг АЛМБҚсига хабар беради. “А” абонентнинг АЛМБҚси КМБҚси “А” абонентга “банд” зуммер сигналини улаш тўғрисида вазифа билан мурожаат қилади ва ишдан кетишни кутиш вақтини таймерлайди.
Ишдан кетиш сигнали келганди у КМБҚга узиш тўғрисидаги вазифаси билан мурожаат қилади. Кейинчалик тўловлари учун ЧРдан ОИЖга тарификацион маълумотларни кўчириб ёзади.
1.4. Электрон бошқариш қурилмасининг тузилиши ва
ишлаш тамойили
Электрон бошқарув машиналари (ЭБМ) рақамли ҳисоблаш машиналарининг алоҳида синфи бўлиб, объектларни ёки техник жараёнларни бошқариш учун мўлжалланган. Автоматик коммутация тизимларида ЭБМ яна технологик жараён, яъни чақирувлар оқимига хизмат кўрсатиш жараёнини бошқарадилар. Ҳар бир ихтисослаштириш ЭБМ жараённи бошқариш жараёнининг характери билан шартланган ўзининг хусусиятларига эга. Бу хусусиятлар уни хоссаларини ва архитектурасини белгилайди, яъни объектларни бошқариш учун ҳамда унинг техник ва эксплуатация тавсиялари учун зарур бўлган ахборотга ишлов беришни таъминловчи асосий аппарат ва дастурий воситалар мажмуасини, белгилайди.
АТС ЭБМ-сининг фарқланувчи хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
1. Катта сондаги ташқи бошқарилувчи объектлар билан алоқа.
2.Реал вақт масштаби режимида ишлаш, бу бошқарув жараёнларини хусусан кўпдастурли бошқарувни алоҳида ташкил этишни талаб қилади.
3. Ишлаш дастурларининг нисбий доимийлиги, бу ЭБМда икки хилдаги хотирани қўллашни мақсадга мувофиқлигини белгилайди: дастурларни сақлаш учун доимий ва оператив хотира.
4. Дастурларда арифметик операциялар устидан мантиқий операцияларнинг устиворлиги ҳамда универсал ЭБМларда талаб қилинмайдиган махсус операцияларнинг мавжудлиги. Бу ЭБМда махсус буйруқлар тизимидан фойдаланиш зарурлигига олиб келади.
5. Юқори ишончлилик ва узоқ чидамлиликка талаблар.
5.7-расмда ЭБМнинг умумлаштирилган тузилмавий схемаси келтирилган. ЭБМнинг асосий таркибий қисмлари қуйидагича: Процессор, ДХҚ-доимий ХҚ, ОХҚ-оператив ХҚ, КЧК-киритиш/чиқариш канали, ТҚ-ташқи қурилмалар. ТҚТҚ-ташқи қурилмаларни туташтириш қурилмаси, ТХҚ-ташқи ХҚ, КЧҚ-киритиш чиқариш қурилмаси, П-пульт, Ш-шина, ОЖҚ-оралиқ жихозлари қурилмаси.
ОЖҚга
1.7-расм. ЭБМнинг тузилмавий схемаси
Процессор, машинанинг ақлий маркази бўлиб, ДХҚдан дастурларнинг буйруқларини қабул қилади, шифровкадан чиқаради ва уларни Ш1 периферия шинаси орқали амалга оширади. Процессор рақамли ЭАТСнинг АҚА (ахборотни қабул қилиш аппаратураси), АУА (ахборотни узатиш аппаратураси), АСУ (акустик сигналларни узатиш), РАҚҚ (рақамли ахборотларни қабул қилгич) ва КМБҚ оралиқ ускунасининг қурилмалари билан икки томонлама алоқага эга. Процессор иш жараёнида концентраторлар абонентларидан чақирувлар тўғрисида ахборотни олади, рақамли каналлар бўйича эса, бошқа таянч станцияларни ёки транзит тугунлардан олади, бу ахборотга ишлов беради, шакллантиради ва оралиқ ускуна қурилмаларига периферик буйруқлар кўринишида буйруқлар беради.
КЧК-киритиш-чиқариш канали ЭБМни уни ташқи қурилмалар (ТҚ) билан алоқа қилиш учун хизмат қилади ва ўзининг ишлаш дастурига эга бўлган ихтисослаштирилган микропроцессор кўринишида бажарилиши мумкин. У процессорнинг буйруқлари бўйича ишлайди ва шу билан бирга унга мурожаат қилиш имконига ҳам эга. ТҚга ташқи хотира қурилмалари (ТХҚ) ва КЧҚ киритиш – чикариш қурилмалари киради. ТХҚ сифатида магнитли барабанларда, тасмаларда ёки дискларда жамлагичлар ишлатилиши мумкин. ТХҚ – машинанинг асосий ХҚсига қўшимча бўлиб, унда чақирувчиларга хизмат кўрсатишда кам ишлатиладиган телефон юкланиши тўғрисидаги статистик маълумотлар, сўзлашув нархини ҳисоблаш ва ҳисоб-китоб учун зарур маълумотлар каби оператив ахборотни сақлаш мумкин. ТХҚдан фойдаланиш сезиларли даражада нархи баланд ХҚнинг хотира ҳажмини қисқартиради.
КЧК – ТХҚ ва ОХҚ ўртасида ахборот алмашинувини таъминлайди.
ЭБМ қурилмаларнинг ўртасидаги ўзаро ҳамкорлиги учун улар орасида функционал ва ахборот алоқалар ташкил этилади. Функционал алоқалар бу бошқарув сигналларини узатиш учун бошқарув бўйича алоқалардир. Бошқарув сигналлари процессорнинг марказий бошқарув блоки ишлаб чиқаради. Бошқарув сигналлари буйруқлар ва маълумотларни узатадиган ахборот алоқаларини улашни таъминлайди. ЭБМ ишлашининг умумий тартибини битта буйруқ бажарилиши мисолида кўриб чиқамиз.
К 1 – буйруқни бажариш талаб қилинсин, у а – адресли ДХҚнинг ячейкасида жойлашган бўлсин. Мазкур буйруққа мувофиқ в - адресли ОХҚ ячейкасига жойлаштирилган х – ахборотли сўз (операнд) устида маълум бир операцияни амалга ошириш керак ва операция натижасини мазкур ОХҚ ячейкасига операнд ўрнига жойлаштириш керак. Буйруқ тўрт тактда бажарилиши мумкин:
1 – такт – «а» адреси бўйича ОХҚга процессорнинг мурожаати ва ДХҚ дан процессорга «к» - буйруқни юбориш:
а к
Пр à ДХҚ à Пр
2 – такт – Буйруқни расшифровкалаш х – операнднинг адресини аниқлаш ва иккинчи микрооперацияни бажариш, у «в» адрес бўйича процессорнинг ОХҚ га мурожаат қилишидан ва «х» - операндни процессорга юборишдан иборат.
в х
Пр à ОХҚ à Пр
3 – такт – берилган буйруқ билан Х – операнд устидан амални бажариш ва «Z» натижани олиш.
Бу микрооперация процессор ичида бажарилади.
4 – такт – «z» натижани «в» - адрес бўйича ОХҚ ячейкасига жойлаштириш: z
ПР à ОХҚ
5.8 – расмда процессорнинг соддалаштирилган тузилмавий схемаси келтирилган.
1.8 – расм. Процессорнинг соддалаштирилган тузилмавий схемаси.
1.8 – расмда процессорнинг ЭБМ бошқа қурилмалари билан ўзаро алоқаси кўрсатилган. Процессор қуйидаги асосий блоклардан иборат: МББ – марказий бошқарув блоки, АМБ – арифметик мантиқий блок; УВРБ – умумий вазифали регистрлар блоки; ОЖҚТБ – ЭАТС оралиқ жиҳозлар қурилмаларини туташтириш блоки, ДУБ – дастурларни узиш блоки.
УМББ – бажарилиши лозим бўлган буйруқлар манзилларини шакллантиради, ушбу буйруқларни қабул қилади ва расшифровка қилади, буйруқлар кўрсатмаларига биноан операцияларни бажариш учун зарур бўлган Бi (i = 1, m) бошқарув сигналлар кетма – кетлигини ишлаб чиқади. АЛБда операцияларнинг ҳамма тўплами бажарилади. У R – операцион регистрлар деб атамаси адресланган ячейкаларнинг катта бўлмаган сонига эга бўлади. R – операцион регистрларда алоҳида операцияларнинг бажарилиши оралиқ ва якуний натижалари оператив хотира қурилмаси массивларининг адреси ва баъзи бир бошқа маълумотлар қисқа вақт мобайнида сақланиши мумкин. ЭБМ процессори ЭАТС нинг коммутация ва оралиқ ускунаси билан ўзаро ҳамкорлигини ОЖҚТБ таъминлайди.
ОЖҚТБ сифатида баъзида переферик деб аталувчи махсус процессор ишлатилиши мумкин. ЭБМни кўп дастурли режимида ва реал вақт масштабида ишлашини ДУБ таъминлайди. Процессорнинг барча блоклари бир-бири билан шиналар тизими билан боғланган (ША, ШБ ва ШВ шиналари), бу шиналар бўйича бу блоклар маълумотлар билан алмашиши мумкин. Процессорнинг машина хотираси билан алоқаси учун (алоқа кириши учун) адресли шина ва ахборот шинаси ишлатилади. Адресли шина бўйича МББдан мурожаат қилиш зарур бўлган ДХҚ ва ОХҚ хотиралари ячейкаларининг адреслари узатилади, маълумот шинаси бўйича эса МББ ва ХҚ ўртасида ахборот (буйруқлар ва маълумотлар) алмашинуви амалга оширилади. Процессор блоклари бўйича, ҳамда процессор ва ХҚ ўртасида ахборот тақсимоти МББда ишлаб чиқиладиган Бi сигналлари билан бошқариладиган электрон калитлари ёрдамида амалга оширилади.
Процессорнинг иши умумий ҳолда ЭБМ буйруқлар тизими келтирилган бобда кўрилган.
2-маъруза
РКТ НИНГ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИ ТЎҒРИСИДА АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР ВА УНГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
2.1. PКТ нинг дастурий таъминоти тўғрисида асосий тушунчалар
Коммутация тугунининг КУ электрон бошқарув тизими (ЭБТ), чақирув-ларга хизмат кўрсатиш бўйича унга юклатилган функцияларни, ҳамда берилган ишлаш алгоритмига биноан КУ га техник хизмат кўрсатиш ва уни эксплутация қилиш билан боғлиқ бўлган функцияларни бажаради. ЭБТ нинг ишлаш алгоритмлари график ва рақамли ахборотларни табиий тилда керакли тўлдиришлар билан ёки формаллаштирилган тилда турли даражада деталлаштиришнинг ҳар хил усуллари билан таърифланиши мумкин.
ЭБТ ларини тавсифлаш мажмуаси алгоритмик таъминотни (АТ) ташкил қилади. ЭБТ ининг АТ тамойили аппаратли (схемали) ёки дастурли усул билан тўла ёки қисман тадбиқ этилиши мумкин. Охирги ҳолатда керакли мос алгоритм дастур кўринишида бўлиши керак, яъни уни тақдим этувчи электрон бошқарув машинаси (ЭБМ) амалга ошириши мумкин бўлган шакл-да бўлиши керак. Дастур техник таърифлаш маъносида ЭБМ хотирасида машина буйруқлар мажмуаси кўринишидаги материаллашган специфик тех-ник маҳсулотдир. У дастлабки ахборотларни ўзгартирилишини берилган алгоритм асосида керакли натижани ҳосил қилади ва конструктор ва эксплуа-тацион ҳужжатлари билан биргаликда юборилади. Шунга ўхшаб уларга хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда дастур бажарилишида ишлатиладиган ўзгармас ва ярим ўзгармас маълумотлар аниқланиши мумкин. Берилган иш-лаш алгоритмларга мос равишда (биноан, мувофиқ) ЭБМ ишини таъминлов-чи шу, йўсинда аниқланган дастурлаш мажмуаси дастурий таъминот (ДТ) деб аталади.
Шуни таъкидлаш лозимки, ДТ ЭБМ аппаратураси билан бирга ахборот-ни қайта ишлаш воситасидир, шунинг учун ДТ ёрдамида ЭБМ да ўзгарти-ришлар амалга ошириладиган оператив маълумотлар, яъни қайта ишлаш объекти бўлган маълумотлар дастурий таъминотга кирмайди (мансуб эмас).
2.2. РКТ дастур таъминотига қўйиладиган талаблар
Дастур таъминотининг таркиби, тузилиш тамойили ва ҳарактеристикалари сезиларли даражада АТС нинг тактик – техник, техник – иқтисодий ва эксплутацион характеристикаларига таъсир кўрсатади. Шу муносабат билан ДТ бир қатор талабларни қониқтириши керак, бу талаблар ёзилган дастур бўйича бошқарувни, АТС ни ишлатиш ва ишлаш характеридан, ҳамда унинг вазифасидан ва унга қўйиладиган умумий талаблардан келиб чиқади. Бу талабларни икки гуруҳга бўлиш мумкин:
а) АТС нинг нормал ишлашини бузишга олиб келадиган талабларнинг ба-жарилмаслиги;
б) АТС ни ишлатиш ва уни ишлаш самарадорлигини пасайтиришга олиб келадиган талабларнинг бажарилмаслиги.
Биринчи гуруҳга қуйидаги талабларни киритиш мумкин:
- ДТ функционал тўлиқ бўлиши керак, яъни барча берилган функциялар-ни дастурий амалга оширишни бажариши керак;
- ДТ реал вақтда ишлаши ва зарур вақт бўйича чекланишларга амал қил-ган ҳолда барча берилган функцияларни бажариши учун техник воситалар билан биргаликда етарли маҳсулдорликка эга бўлиши керак;
- ДТ доимо АТС умумий ишининг ишончлилигига ва эксплутацион ха-ражатлар катталигига қўйиладиган талабларнинг бажарилишини кафолат-лаши, ҳамда техник воситалар билан биргаликда ишончлиликка эга бўлиши керак;
Иккинчи гуруҳга қуйидаги талаблар киради:
- ДТ тузилишининг тамойиллари ва дастурларни сақланишни минимал қийматини таъминлаши лозим;
- ДТ унга зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун очиқ бўлиши ва мавжуд дастурлар ва маълумотларни минимал ўзгартирилганда, уларга бу ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш имконини бериши учун юқори мослашувчанликка эга бўлиши керак;
- умумий ва алоҳида дастурлар ДТ ининг тузилмаси ва тузилиш тамо-йиллари АТС ходимлари томонидан ДТ ни ўрганиш, ўзлаштириш ва ишла-тиш учун оддий бўлиши зарур;
- ДТ тузилмаси ва тузилиш тамойиллари, ҳамда унинг таркибига кирити-лувчи қўшимча воситалар, ДТ ни ишлаб чиқиш жараёнлари ва уни ишлаб чиқишни ташкил этиш самарадорлиги имкониятини таъминлаши зарур.
Кейинчалик АТС ДТ ининг тузилиш тамойиллари ва тузилмасини танлашда юқорида келтирилган талабларни қандай қилиб инобатга (ҳисобга) олиш кўрсатилади.
2.3. Дастур таъминотини яратиш ва ундан фойдаланиш босқичлари
АТС ДТ ини яратиш ва ишлатишнинг турли босқичларида унга қўйила-диган талабларни бажаришда турли усул ва воситалар қўлланилади. Шунинг учун дастлаб бу босқичларнинг кетма – кетлиги ва мазмунини кўриб чиқиш фойдали бўлар эди.
ДТ нинг дастлабки ишлаб чиқилган моделларидан бири шовва (водопод) модели (waterfall model) ҳисобланади, ёки бошқачасига 6.1-расмда кўрсатил-ган каскадли моделдир. Бу моделнинг кейинги эволюцияси коммутация ти-зимларини эксплутацион бошқарув самарадорлиги талаблари билан белгила-ниши, ҳамда янги телекоммуникация хизматларини оператив ва бу хизмат-ларнинг тезкор макетлаштириш асосида киритиш зарурияти дастлабки мо-делнинг ривожланиши бўлган V – моделга олиб келди (2.2-расм).
2.1- расм. Дастур таъминотини ишлаб чиқишнинг каскадли модели
2.2-расм. Дастур таъминотини ишлаб чиқишнинг V – модели
Бу иккала модел кейинги фаза ишлаши бошланишидан олдин ихтиёрий фаза иши тугалланишини кўзда тутади, бироқ бугунги кунда ДТ ишлаб чи-қишда дастурлашнинг объекти – мўлжалланган методологияси ишлатилади. Бу усул учун 2.3-расмда кўрсатилган Б.Боэм таклиф этган спиралли модел, ҳамда кетма – кет орттиришлар йўли билан ДТ яратишнинг итерацион жараёнига мос келувчисига тўғри келади.
2.3- расм. Спиралли модел.
ДТ ҳаётий даврининг бошқа фазаларининг деталларига аҳамият бермай телекоммуникацион дастурий таъминотни ишлаб чиқариш жараёнига диққа-тимизни қаратамиз.
2.4-расмда келтирилган бу жараённинг иерархик декомпозицияси кўзда тутилган. Бундай йириклаштирилган қадамларга (лойиҳалаштириш даража-лари) талабларни таҳлиллаштириш ва формаллаштириш, ҳамда телекомму-никацион ускунанинг интерфейслари (R даража), архитектурани аниқлаш (тизимли ва функционал) ва ДТ нинг модулли тузилмасини (А даража), SDL ишлаб чиқиш–модулларнинг спецификацияси (блоклар, процессорлар, амаллар, макрослар, маълумотларнинг тузилмаси) ва модуллараро интер-фейслар деталли лойиҳалаштириш (S даража), ва хусусан дастурлаш ва дас-турни созлаш (Р даража), ДТ ни ишлатиш (эксплутация қилиш).
2.4- расм. АТС дастурий таъминотини лойиҳалаштиришни умумлаштирилган тузилмаси
Биринчи учта даража АТ лойиҳалаштиришга, ундан кейинги иккитаси эса ДТни лойиҳалаштиришга киради. Охирги босқич ишлаб чиқилган ДТ билан боғлиқ, ишлаб чиқиш жараёнида АТ ва ДТ да аввал аниқланмаган хатоликлар текширилади, ҳамда ДТ да амалга ошириладиган функцияларни ўзгартириш ва кенгайтириш эҳтиёжлари аниқланади. Бу ҳолатлар АТ ва ДТ нинг алоҳида компонентларини лойиҳалаштириш бўйича қўшимча ишларни ўтказиш учун олдинги даражаларга қайтишни тақозо қилади. АТ ва ДТни лойиҳалаштириш даражалари шундай иерархик тарзда тартиблаштирилган-ки, унда мазкур иерархик даража босқичини бажариш натижалари аввалги даражанинг лойиҳа ечимларини деталлаштиради ва кейинги қуйироқ иерар-хик даража босқичи учун бошланғич маълумот бўлади. АТ ва ДТ лойиҳалаш-тириш даражалари ўзаро нафақат тўғридан – тўғри (юқорироқ даражадан қу-йигача) катта тескари йўналишда хам бир – бири билан боғланган. Босқич-ларнинг тескари алоқалари лойиҳа қарорларига аниқлик киритиш ва яхши-лаш учун ишлатилади, бу ечимлар кейинги босқичларда олинган натижалар бўйича аввалги даражаларда қабул қилинган бўлади, бу кетма – кет (бирин - кетин) яқинлашиши усули (итератив) билан охирги ечимни топиш имконини беради.
Лойиҳалаш даражалари аниқлаштириш даражаси (қуйидан юқорига қараб ўсиш) ҳамда тавсифлашнинг турли воситалари билан фарқланади. ДТ тизимини юқори даражада тавсифлаш маълум маънода уни қуйи даражада турувчи тавсифлашларнинг “Умумий аждодлари” оиласидан ҳисобланади.
Лойиҳалашнинг барча даражаларида (нафақат S даражада) ДТ ечадиган масалаларнинг кетма –кет спецификацияси амалга оширилади. Бу ерда спецификация деганда масалани амалга ошириш эмас балки, ўзи учун ҳарак-терли бўлган атамалар тавсифи тушунилади, бу телекоммуникацион ДТ ни кейинчалик деталлаштириш ва ишлаб чиқиш учун асос бўлади. Лойиҳалашнинг ҳар бир даражаси юқори даражадан спецификация олиб, ўз навбатида қуйида турувчи бирон – бир (ёки ундан кўп) даражага спецификациялар зарур бўлган маълумотларни тайёрлайди деб, ҳисобласа бўлади. Спецификацияларнинг хусусиятлари: бир маънолик, аниқлик, фор-маллик, тушунарлик ва ўқилишлиги. Юқорироқ даражанинг дастурлаш тили-ни қуйироқ даражадаги турга нисбатан спецификация тили деб ҳисоблаш мумкин.
Бунда дастурий модулнинг спецификацияси модулнинг ўзидан кичик (қисқа) бўлиши шарт эмас, чунки ундан карралик эмас, аниқлик ва тушунарлик талаб қилинади. Коммутация тугунининг ДТ талабларининг таърифлари ва спецификацияси лойиҳалаш R даражасининг асосий вазифалари ҳисобланади. Бу даражада техник талаблар, станциянинг тузилмавий схемаси, коммутация ускуналар билан ДТ интерфейслари ва хоказолар ишлаб чиқилади. Биринчи даражада КТ чиқиш ва кириш ҳамда ишлаш жараёнининг ҳозирги ҳолатини сақловчи хотирага эга бўлган “қора қути” деб тасаввур этамиз. У чиқиш ва кириш орқали ташқи муҳит билан сигналлар алмашади. Ушбу босқични бажариш натижаси бўлиб, КТ нинг функционал спецификацияси ҳисобланади, бу спецификация амалга ошириладиган жараёнларнинг таркибини (чақирувларга хизмат кўрсатиш, абонентларга қўшимча хизмат кўрсатиш, техник хизмат кўрсатиш ва хак.), кириш – чиқиш сигналларининг таркиби ва ҳар бир жараён учун ҳолатлар ҳамда сигналлар алмашинуви алгоритмларининг тавсифига эга бўлишни ва жараёнлар ҳолатларининг алмашинувини белгилайди.КТ нинг функционал спецификацияси АТ ва ДТ нинг кейинги даражаларида лойиҳалаш бўйича ишларни режалаштиришнинг асоси бўлиб хизмат қилади. АТ нинг тизимли лойиҳалашда исталган ижро тузилмаси асосида ҳамда у қабул қилувчи ва узатувчи сигналлар рўйхати таркиби аввал ишлаб чиқилган алгоритмларда жараёнлар ҳолатлар тавсифлари деталлаштирилади. Жараёнларнинг бу дара-жада деталлаштиришда (деталлаштиришнинг бу даражасида) ҳар бир ҳолат билан бу ИС нинг қурилма ва ускуналарининг бу ҳолатда банд қилган рўйхати солиштирилади (қиёсланади). Алгоритмларни деталлаштириш ҳар бир кирувчи сигнал учун мувофиқ равишдаги амаллар тартиби жараёнини аниқлашдадир, булар жараённинг шу сигнали бўйича бир ҳолатдан бошқасига ўтишни ва жавоб чиқиш сигналини бериш учун зарур. Шу босқичда жараёнлар ва уларга мос алгоритмларни тузиш, стандарт жараёнларни ажратиш, жараёнлар орасида ахборот ва функционал алоқаларнинг таркиби ва усулларини аниқлаш бажарилади.
ЭБМ КТ нинг танланган тузилмасига қўлланилганда АТ ни деталлаш-тирилган лойиҳалашда олдинги босқичда жараёнлар ЭБМ БҚ ўртасида тақ-симланади, хотира массивларининг таркиби ҳарактеристикалари ва тузилмаларини ҳисобга (инобатга) олган ҳолда аввалги ишлаб чиқилган алгоритмлар деталлаштирилади. Тавсифлаш тили сифатида одатда ўзига хос бўлган нуқсонларга эса табиий тил хизмат қилади, яъни унинг бир маънога эга бўлмаслиги, бу табиий тилнинг дастурий тизимларни тавсифлаш учун етарли даражада аниқ бўлмаганлигидадир, шу боисдан турли ишлаб чиқарувчилар айнан бир хил техник топшириқ сўзини ҳар хил тушуниши мумкин, ҳамда ДТ тавсифномасининг тўлиқ бўлмаслигидадир, бу ҳол яна шу билан мураккаблашадики, катта ва мураккаб телекоммуникацион дастурлар тизимини ишлаб чиқишда R даражага қандай ахборот етишмаётганлиги равшан бўлгунга қадар анча вақт ўтади. R даражада қандай лойиҳалашда юзага келадиган яна битта қийинчилик бу талаблар тавсифномаси семантиқасининг битта даражадаги деталлаштиришда ушлаб туриш мумкин эмаслигидадир. Натижада R даражанинг баъзи тавсифлари бир мунча туманли бошқалари эса хаддан ташқари деталлаштирилган бўлиб, унча муваффақиятли бўлмаган амалга ошириш элементларини тақдим этади, чунки бу танлов тизимнинг қолган қисмларини кўриб чиқмасдан ва ишлаб чиқувчига маълумотларнинг самарали тузилмаларидан лойиҳалашнинг кейинги даражаларида фойдаланиш ёки дастурлашнинг усулларини ишлатиш имконини бермайди.
Лойиҳалашнинг R даражаси тугаганидан сўнг, яъни коммутация тугуннинг дастурий тизимининг аниқ ташқи спецификацияси унинг нормал тавсифига алмаштиргандан сўнг ДТ архитектурасини ишлаб чиқиш бошланади (А даража).
Лойиҳалашнинг А даражасини шартли равишда иккита даража остига олиш мумкин – функционал архитектурани ишлаб чиқиш ва тизимли архитектурани ишлаб чиқиш.
Бу даража остиларни лойиҳалаш тамойиллари охирги йилларда принципиал ўзгаришларга учраган. Вычур тизимли ечимлар, тартибсиз бош-қарув тузилмалар ва мингқаторли дастур остилар пухталик билан аниқланган ва яхши хужжатлаштирилган функционал модуллар билан аралашиб кетган. Cезиларли даражада лойиҳалашнинг мезонлари силжиди (ўзгарди) – бош-қарув жараёнларини ресурсларини бошқариш алгоритмларига жара-ёнларнинг ўзаро хамкорлиги ва тизимларни тузилмалаш муаммоларига нисбатан сезиларли даражада камроқ (кичик) рол берилади. Худди ўша лойиҳалашнинг А даражасида дастурли тизимнинг тузилмавий модели ишлаб чиқилмоқда, у мазмунли функциялар иерархиясидан иборат бўлиб, унинг бажарилиш самараси коммутация тугун ва чақирувларига хизмат кўрсатиш ишига таъсир кўрсатади. Бундай тузилмавий модел ITUT тавсия қилган спецификация тилида ва SDL ёзилишида блоклар дарахтининг диаграммаси деб аталади. SDL объектида блок тушунчаси энг йирик объект бўлиб, бир ёки бир неча жараёнлардан иборат бўлади. ДТ тизимини таркибий қисмларга бўлиш қуйидагича бажарилади: бунда ҳар бир қисм қабул қилишга, унча катта бўлмаган қулай бўлиши ва табиий равишда функционал бўлинишига бўлиши, ва бўлиш натижасида юзага келадаган қисмлар ўртасидаги алоқалар иложи борича кучсиз бўлиши керак.
Бўлишнинг ҳар бир босқичида каналлар, кириш сигналлари, чиқиш сиг-наллари ва маълумотлар ҳам спецификацияланади. А даражанинг дастурий хужжати SDL – спецификацияларининг дастурий жараёнлари, тартиблари ва макросларини лойиҳалаш адабиётда баъзида АТС нинг алгоритмик таъминоти деб аталади. ноформал тарзда алгоритмни бирон – бир масалалар синфидаги ихтиёрий масалани ечишнинг самарали тартибини аниқлайдиган (белгилайдиган) қоидалар мажмуаси деб қараш мумкин. Атаманинг ўзи IX асрнинг буюк ўзбек математиги Мухаммад ал – Хоразм номидан чиққан бўлиб ва демак жуда узоқдан танилган, лекин алгоритмлар математик объектлари сифатида ўтган асрнинг 30 – йилларидан эътиборан (буён) тад-қиқот қилиб келинмоқда.
Алгоритм тушунчасини аниқлаш хусусан олганда қисман – рекурсив функция ёки Тюринг машинасига асосланган. Қатъий айтганда, АТС нинг дастурий бошқарув алгоритмини тузиш математик маънода ечиб бўлмайди-ган муаммодир, чунки бундай алгоритмнинг аргументлар соҳаси албатта ўз ичига коммутация тугунининг реал вақтда ишлашининг ҳолатларини ва жорий қийматларни олади.
Бошқа томондан Черч тезиси маълум, унда ихтиёрий ҳисобланадиган арифметик функция қисман – рекурсивдир. Демак, АТС нинг дастурий бош-қариш алгоритмини тузишнинг алгоритмик хал қилиб бўлмайдиган муам-молари оддий йириклаштирилган берилган мулоҳазалардан келиб чиқади: барча арифметик (сонли) функциялар – континиум, қисман - рекурсив – ҳи-собли (чекланган) кўпликдир. Шунга қарамай, алгоритмик таъминоти атама-си дастурий таъминот бўйича мутахассислар масканидан мустаҳкам ўрин олди.
S даражасини деталли лойиҳалаштириш дастурли модулларнинг интер-фейслар спецификацияларни аниқлаш ва маълумотлар тузилмасини, ҳамда SDL - диаграммалар модулларини лойиҳалашни ўз ичига олади. Интерфейс-ларни аниқлашда интерфейс таркибига ҳосил қилувчи параметрлар, гло-баллар ва хабарларнинг тартиби ва тузилмасини якуний аниқланади. SDL - диаграммалар бу оддий расмлар эмас, балки тугалланган ва бой тилдир. SDL механизмлари содда ва катта билдирадиган кучга эга. Бу SDL ни табиий ва ишлатиш учун қулай қилади. Тилнинг сўзлари ва график белгилашлар билан узатиладиган ахборотли мазмунини аниқ қабул қилиш, ва SDL да ўқишни ўрганиш учун унча катта бўлмаган амалиёт зарур бўлади. Бироқ аниқ белгиланган семантиқали тил бўлгани учун SDL – диаграммалар ёзиш қоидаларига ва спецификация маъносини тушинтириш қоидаларига қаттиқ (қатъий) чекланишлар қўяди.
Шуни эслатиш лозимки, ITU-T да SDL тилини ишлаб чиқиш 70 – йил-лар бошидан ўтказиб келинмоқда. SDL нинг биринчи версияси 1977 йилда, иккинчиси 1982 йилда, учинчиси эса, кенгайтирилган ва модерлаштирилган 1985 йилда чоп этилган. бу версияларга мос равишда SDL – 76, SDL – 82, SDL – 85 номлари берилган. Биринчи версиялар график псевдокод ёрдамида тизимни ярим формал ёзиш воситаларидан иборат бўлган, лекин коммутация тугунларининг спецификациясини бажарилишини ва тўлиқ формаллашти-ришни яратгунча тизимни формалашган тузилмалаштиришли ёзиш имко-нияти секин асталик билан чуқурроқ ривожланди. 6.1-жадвалда SDL график версиясининг асосий операторлари келтирилган. ДТ ишлаб чиқишнинг тугалловчи қадами дастурни кодлаш ва созлаш (лойиҳалашнинг Р – дара-жаси) бўлади, айнан Р даражани кўпчилик дастурлаш деб атайди.
Бу босқич давомида дастурни ишлаб чиқиш (деталли алгоритм) кодларга (дастурларга) айлантирилади (конвертирланади), улар бошқарув процессор-ларида бажарилиши мумкин. Дастурлар БҚ га тушунарли бўлган бирон- бир формал тилда ёзилади. Кўпгина деталли алгоритмларни кодлаш учун ITU юқори даражадаги CHILL дастурий тилни тавсия этади. CHILL ва АЛГОЛ, ПАСКАЛ ва ПЛ/1 тиллари асосида коммутация вазифаларига мўлжалланган ITU чегарасида ишлаб чиқилган. Баъзи алгоритмлар, аниқ жараённинг буйруқлар тизими ва тузилмасини инобатга олувчи қуйироқ даражадаги АССЕМБЛЕР ва МАКРОАССЕМБЛЕР хилидаги дастурлаш тилида ёзилади, уларнинг БҚ да бажарилиши вақт бўйича критикдир. Мур қонунига тўла мос равишда, процессорлар ҳарактеристикаларини жиддий яхшилаш, юқори даражадаги тилларни самарали ишлатиш имкониятига олиб келди, бу тиллар-га кенг тарқалган телекоммуникация иловалари учун СИ++ тили киради.
ДТ ни созлаш босқичида берилган алгоритмнинг ҳар бир дастурини тўғ-ри бажарилиши алоҳида текширилади (автоном созлаш), автоном созланган дастурлар мажмуага бирлаштирилади ва уларнинг мантиқий ҳамда вақт бў-йича ўзаро хамкорлигининг (мажмуа созлаш) тўғрилиги текширилади. ДТ ни эксплутация қилиш босқичида БҚ нинг реал шароитларда ишлашида ДТ нинг ишлаш қобилияти ва эксплутация тавсифлари текширилади, аниқланган хатоликларни тўғрилаш учун ДТ га зарур ўзгартиришлар киритиш бўйича ишлар текширилади, ҳарактеристикалар ва функционал имкониятларни ях-шилаш, БҚ қурилмаларини ўзгартиришга ва ўзаро алоқасини ва таркибини ўзгартиришга мослаштиради.
ДТ ни созлаш ва эксплутация қилиш босқичларида ишларни бажариш учун махсус дастурий воситалар ишлатилади, улар билан хамкорлик қилиш учун ITU-T тавсия этган ММL алоқа тили қўлланилади.
ДТ ни ишлаб чиқишни тавсифлаш жараёни етарли даражада мураккаб бўлиб, кўп мехнатни талаб қилади. Ёзилган дастур билан бошқарувли замо-навий АТС ДТ сининг ҳажми 200 – 300 минг буйруқлар ташкил бўлганда, дастурчининг бир йилда ишлаш маҳсулдорлиги 500 – 1000 та буйруқни таш-кил этса, ДТ ни ишлаб чиқишга тахминан 200 – 400 одам йил зарур бўлади. Параллеллаб ишлашнинг реал имкониятларини инобатга олиб, АТС ДТ ини ишлаб чиқишни рационал ташкил этилганда ДТ ишлаб чақирувчи жамоа одатда, 50 – 100 кишидан иборат бўлади. Мазкур шароитда АТС ДТ ни ишлаб чиқиш 3 – 5 йилни ташкил этади. ДТ нинг талаб даражасида сифатини таъминлаш учун уни ишлаб чиқиш мехнат ҳажми унинг босқичлари ўртасида тўғри тақсимланган бўлиши керак. Хорижий давлатларнинг катта ҳажмидаги ДТ ни ишлаб чиқиш тажрибаси асосида, ДТ ни ишлаб чиқиш босқичлари бўйича ва амалий лойиҳалаш мехнат ҳажмини қуйидагича тақсимлаш мумкин: тузилмавий ва алгоритмик лойиҳалаш 25 – 35, кодлаш 10 – 15, автоном созлаш 20 – 25, мажмуа созлаш ва синовлар 30 – 40% ни ташкил қилади.
Зарур сифатни таъминлаш учун ДТ ни пухта хужжатлаштириш мухим аҳамиятга эга, у ишлаб чиқишнинг барча босқичларида ўтказилиши лозим. хужжатларни тузишга кетадиган жами ҳаражатлар умуман ДТ ни ишлаб чиқишнинг ҳаражатларидан тахминан 20% ини ташкил этади.
Ёзилган дастур бўйича бошқарувли АТСни ишлаб чиқишнинг хусусияти шундаки, унинг тугалланиши ДТ ишлаб чиқишнинг тугаллаш муддати билан белгиланади. Шунинг учун ДТ ни ишлаб чиқиш муддатларини қисқартириш истаги табиийдир. Бироқ юқорида зикр этилган бирон – бир босқичлардан бирини олиб ташлаш ёки асоссиз равишда уни бажариш муддатларини қис-қартириш ҳамма харакатлари, одатда эксплутацияга топшириладиган ДТ нинг тактик – техник, техник – иқтисодий ва эксплутацион тавсифларини сезиларли ёмонлашишига уни қайта ишлаш ва пировард оқибатда ишлаб чи-қилган АТС ни эксплутацияга татбиқ этиш муддатини ортишига олиб келади. Масалан, пухта равишда тузилмавий ва алгоритмик ишланмай туриб дас-турларни кодлаш босқичига ўтиш, ДТ ни ишлаб чиқишнинг биринчи босқичларида вақтни тежаш имконини берса ҳам, уни ишлаб чиқиш ва сифатнинг керакли даражадага етказиш учун қайта ишлаш умумий вақтини тахминан 20% га орттиради, бунинг сабаби, катта фоиздаги алгоритмик хатоликлар ҳисобланади, фақат мажмуали созлаш ва синовларда аниқланади, бу ҳолда хатоликларни аниқлаш ва бартараф этишга сарфланадиган ҳаражатлар ишлаб чиқишнинг бошланғич босқичларида шунга ўхшаш ҳара-жатлардан 30 марта кўп бўлиши мумкин. ДТ ишлаб чиқишга бунга ўхшаш ёндошиш эксплутация босқичида турли ўзгаришлар ва қўшимчалар киришга сарфланадиган ҳаражатларни тахминан беш карра орттиришга олиб келади, бу юзаки тузилмавий ва алгоритмик лойиҳалаш туфайли ДТ нинг зарур мослашувчанлигига эришилмаслиги чоралари кўзда тутилмаганлиги учун юз беради.
ДТ ишлаб чиқиш, муддатларини хақиқатдан қисқартириш ва унинг сифатини орттиришнинг самарали усуллари бу дастурлашнинг махсус тех-нологиясини яратиш ва уни автоматлаштиришдир.
Ишлаб чиқилаётган ДТ дастурлар билан бир қаторда ўзгармас ва ярим-ўзгармас маълумотларни ўз ичига олади, улар АТС нинг турли блоклари ва қурилмалари ўртасидаги алоқаларнинг конфигурацияси ва ускуна таркибини (станция маълумотлар), ҳамда АТС га уланган абонентларнинг тавсиф-ларини (абонент маълумотларини) таърифлайди. ДТ ни мажмуали созлаш ва синов босқичида АТС нинг ишлаб чиқилаётган тажрибавий нусхасини таърифлайдиган станция ва абонент маълумотлари ишлатилади. Бироқ ишлаб чиқарувчи корхона чиқараётган серияли ишлаб чиқиш босқичида ишлаб чиқилган АТС нинг нусхаси тажрибавий нусхадан ва бир – биридан бажари-ладиган функциялар тўплами, ускуна таркиби, турли блоклар ва қурилмалар ўртасидаги алоқалар конфигурацияси, абонентлар тавсифлари билан фарқ-ланиши мумкин. Улар АТС ни алоқа тармоғида ўрнатилиши билан аниқла-ниши ва унинг лойиҳаси билан берилиши мумкин.
Шунинг учун, чиқарилаётган АТС ларни ишлаш қобилиятини таъмин-лаш учун лойиҳалаш босқичида ҳар бир АТС учун маълум кўринишда ишла-тиладиган дастурлар рўйхати, станция ва абонент маълумотлар рўйхати тузилган ва қайд қилинган бўлиши зарур.
АТС лойиҳаси асосида ишлаб чиқарувчи – корхона зарур ускуна блоклари, қурилмалари ва стативлари сони ҳамда АТС ни ўрнатиш монтажлаш ва умуман эксплутацияга туширувчи корхонага топшириш ва уларни автоном созлаш, текширишни амалга оширади.
Ёзилган дастур бўйича АТС ни ишлаб чиқиш хусусияти шундан иборатки, ишлаб чиқувчи корхона ускунадан ташқари буюртмачига АТС лойиҳасига мос ДТ комплектини бериши керак. ЭБМ да дастурларни сақлаш учун ишлатиладиган ХҚ турига (ОХҚ ёки ДХҚ), ўзгармас ёки яримўзгармас маълумотларга қараб, ДТ ёки магнит тасмалар комплекти, дастурлар, станция ва абонент маълумотлари ёзилган ДХҚ си кўринишида қўйилган бўлиши мумкин. ДТни керак бўлган комплектларини АТС нинг серияли нусхалари учун тайёрлаш ва текшириш жараёни, уларни тўғридан тўғри ЭБМ доимий ХҚ ёки магнит тасмасига ёзиш билан ДТ ни ишлаб чиқариш деб аталади.
ДТни ишлаб чиқиш одатда автоматлаштирилган усул билан амалга оширилади ва АТС 200 – 300 одам-кун талаб қилади.
АТС ни яратишни якунловчи босқичи бўлиб, тайёрланган ускунани алоқа тармоғида керак бўлган жойда ўрнатиш, уни созлаш ва ўрнатилган ускунани ва қўйилган ДТ ни тўғри ишлашини мажмуали текшириш ҳисобланади. Ўрнатилган жойда ускунани ва ДТ синовлари муваффақиятли тугаганда АТС нинг нормал эксплуатация қилиш жараёни бошланади. Ёзилган дастур бўйича бошқариладиган АТС ни эксплуатация жараёнида, ДТ га ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Бу ўзгартиришлар станцияни кенгай-тириш ва абонентлар ишлатадиган тавсифларни ўзгартириш, эксплутация жараёнида аниқланган хатоларни тузатиш; ДТ самарадорлигини ошириш; ускунани модификациялаш ва фойдаланувчиларнинг янги эҳтиёжлари юзага келиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
3-маъруза
ЧАҚИРИҚЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ ДИСПЕЧЕРЛАШ ВА ТАШКИЛ ЭТИШ ДАСТУРЛАРИ.
Ёзилган дастур бўйича бошқарувчи АТС да турли хилдаги уланишларни (ички станция, кирувчи, чиқувчи, транзит) ўрнатиш АТС нинг коммутация ва бошқарувчи ускунаси билан биргаликда амалга оширилади. КМ ва комплект-лардан таркиб топган коммутация ускуна (КУ) одатда АТС га бошқа або-нентлардан ва бошқа коммутация тугунларидан келадиган ташқи сигналлар-ни қабул қилиш, КМ га уланган комплектлар ўртасида ўрнатилган физик боғ-ланишлар ва абонентларга, ҳамда бошқа коммутация ускуналарига зарур сиг-налларни узатиш бўйича фақат ижро функцияларини бажаради.
КУ нинг ҳар бир қурилмаси берилган вақтда ички ҳолатларининг мум-кин бўлган чекланган тўпламидан фақат биттасигина бўлиши мумкин ва бу ҳолатда ташқи сигналларнинг чекланган тўпламидан фақат биттаси қабул қилиши ёки узатиши мумкин. КМ нинг ички ҳолати уни ташкил этувчи ком-мутация элементлари ҳолатларининг тўплами билан комплектларининг ички ҳолатлари эса уларнинг хотира (реле, триггерлар) элементларининг ҳолат-лари билан аниқланади.
КУ барча қурилмаларининг ички ҳолатлари тўплами КУ нинг умумий ички ҳолатини белгилайди. Алоҳида қурилмалар ички ҳолатининг сони чекланган бўлиши туфайли КУ ички ҳолатининг сони ҳам чекланган.
Талаб этилаётган уланиш турини ўрнатиш жараёни келаётган ташқи сигналлар бўйича КУ ички ҳолатининг бирин кетин алмаштиришдан ва АТС га уланиш ўрнатиш жараёни бошқарувчи чиқувчи ташқи сигналларни шу ҳолатларга мос равишда бўлишидан иборатдир, яъни КУ ни битта ички ҳолатдан, иккинчисига ўтишини ПБҚ ва МБҚ да ташкил топган АТС нинг бошқарув қурилмаси бажаради.
АТС нинг коммутация ва бошқарув ускунасида турли хилдаги уланиш-лар ва бошқарув жараёнларига мос алгоритмларни таҳлиллаш ва оптимал-лаштириш, фақат адрес ишлаш жараёни формаллаштиришда мумкин, яъни уни бирон бир формал модел кўринишида тасвирлаш мумкин. Бу масала-ларни ечишда самарали ишлатиш мумкин бўлган мақсадга энг мувофиқ АТС модели бўлиб, уни чекли автомат кўринишида тасаввур этишдир.
АТС ишлаш жараёнини формал тасвирлашдан маъноли тасвирга яқин-лаштириш учун уланишни ўрнатиш босқичи УЎБ ва чақирувга хизмат кўрса-тиш босқичлари ЧХКБ деган тушунчаларни киритамиз.
Алоҳида чақирувлар учун уланишни ўрнатиш босқичи деганда, чақи-рувга хизмат кўрсатишнинг шу дақиқасида қатнашаётган комплектлар ва коммутация тизим элементлари тўпламини ва улар ҳолатини характерловчи уланиш ўрнатишни жараёнининг бирор ҳолати тушунилади. Бу тўплам ула-ниш қатнашчилар (абонентлар, кирувчи ёки чиқувчи улаш линиялари) ҳолати ўзгаргунга қадар доимий қолади.
Бу келтирилган таърифдан равшанки, биринчидан битта чақирув учун уланишни ўрнатиш ҳар хил босқичлари бир-биридан шу босқичда банд этил-ган комплектлар ва коммутация тизим элементлар тўплами ёки улар ҳолати билан фарқланади. Иккинчидан уланишни ўрнатишнинг шу босқичидан кейингисига ўтиш зарурлиги уланиш қатнашчилари ҳолати ўзгариши билан пайдо бўлади. Чақирувни уланишни ўрнатиш босқичининг биттасидан бош-қасига ўтказишни ЭБМ ЧХКБ бажарилиш ёрдамида бажаради. Шундай қи-либ, уланишни ўрнатиш босқичининг ҳар бир жуфт қўшнилари муайян ЧХКБ га мос келади ва уни акси ҳар бир ЧХКБ га УЎБ нинг белгиланган жуфти мос келади. Автомат ҳолатини gi ҳосил бўлган чиқиш сигналларини Uчиқi , кирувчи сигналларни Uкирi, УЎБ ни LK , ЧХКБ ни Ejk (Uкирi/ V кирi) деб белгилаймиз. ЧХКБ деганда, КУ қатнашчилари ҳолати ўзгариб, кирувчи сигнал Uкир келганда, ЭБМ қабул қилиш, ишлов бериш ва ахборотни бериш жараёнларини бажариб, КУ ни Li уланиш босқичидан LK босқичига ўтказиш тушинилади.
Уланиш ўрнатиш жараёнини йўналтирилган граф кўринишида кўргазма-ли кўрсатиш мумкин. Бу графнинг чўққилари УЎБ га, елкалари эса ЧХКБ га мос келади. Граф елкалари, шу елка бўйича битта чўққидан бошқасига ўти-шини ташкил қилувчи кириш сигналининг белгиси билан белгиланади. Елка йўналиши (стрелка) чўққилар орасидаги ўтиш йўналишига мос келади.
Уланиш ўрнатиш графи уланиш ўрнатиш жараёнида ҳосил бўлиши мум-кин бўлган ҳамма мумкин бўлган вазиятларни кўрсатиб, шу жараён манти-қини асосан акс эттиради ва статик ҳисобланади. 3.1- расмда уланиш ўрна-тиш графини соддалаштирилган мисоли келтирилган.
3.1-расм. Уланиш ўрнатиш графи
3.1-расмда қуйидаги белгилашлар қабул қилинган:
L0 – уланиш ўрнатиш босқичи, бу босқичда АК бирон бир хизмат комплекти билан боғланмаган ва абонентга станциянинг чақирувга тайёргарлиги тўғрисида псевдосигнал юборилади.
E01(Uкир0) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда Uкир0 “абонент А гўшакни олди” сигнали бўйича КУ ни L0 босқичдан L1 босқичга ўтказиш амалга оширилади.
L1 – уланиш ўрнатиш босқичи, бунда чақирувчи А абонентнинг АК си РҚҚ билан боғланган бўлади ва А абонентга номернинг терилишига станциянинг тайёргарлиги тўғрисида сигнал юборади.
E10(Uкир1) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда КУ ни Uкир1 “абонент А гўшакни қўйди” сигнали бўйича L1 босқичдан L0 босқичга ўтказиш амалга оширилади.
E12(Uкир2) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда КУ ни Uкир2 “номернинг биринчи импульси (биринчи рақам) келди” сигнали бўйича L1 босқичдан L2 босқичга ўтказиш амалга оширилади.
L2 – уланиш ўрнатиш босқичи, бунда А абонентнинг АК си РҚҚ билан боғланган ва А абонентга номер терилишини қабул қилишга тайёргарлик тўғрисидаги сигнални узиш тўғрисидаги псевдосигнал келади.
E20(Uкир1) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда КУ ни Uкир1 сигнали бўйича L2 босқичдан L0 босқичга ўтказиш амалга оширилади.
E23(Uкир3)– чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда КУ ни Uкир3 “номер-нинг охирги импульси (рақами) келди” сигнали бўйича L2 босқичдан L3 босқичга ўтказиш амалга оширилади.
L3 - уланишни ўрнатиш босқичи, бунда А абонентнинг АК си чақирувни юборишни (узатишни) назоратлаш комплекти (ЧЮНК) билан боғланган, Б абонентнинг АК си чақирувни юбориш комплекти билан боғланган ва А абонентга чақирувни юборишни назоратлаш зуммерли сигнали, Б абонентга эса чақирувни юбориш сигнали юборилади.
E30(Uкир1)– чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда КУ ни Uкир1 сигнали бўйича L3 босқичдан L0 босқичга ўтказиш амалга оширилади.
E34(Uкир4)–чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда КУ ни Uкир4 “абонент Б гўшакни олди”сигнали бўйича L3 босқичдан L4 босқичга ўтказиш амалга оширилади.
L4 – уланиш ўрнатиш босқичи, бунда абонент А абонент Б билан уланиш ўрнатилган. А ва Б абонентларга станциянинг абонентларга ишдан кетиш сигналини (сўзлашув босқичи) қабул қилишга тайёргарлиги тўғрисидаги псевдосигнал юборилади.
E45(Uкир1)– чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда КУ ни Uкир1 сигнали бўйича L4 босқичдан L5 босқичга ўтказиш амалга оширилади.
E46(Uкир5)–чақирувга хизмат кўрсатиш босқичи, бунда КУ ни Uкир5 “абонент Б гўшакни қўйди” сигнали бўйича L4 босқичдан L5 босқичга ўтказиш амалга оширилади.
L5 – уланиш ўрнатиш босқичи, бунда А абонентнинг гўшаги қўйилган уланишда Б абонент қолди ва Б абонентга “банд” сигнали юборилади.
L6 – уланиш ўрнатиш босқичи, бунда Б абонент гўшакни қўйди ва Б га уланиш ўрнатилган ва А абонентга “банд” сигнали юборилади.
E50(Uкир5), Eкир(Uкир1) – чақирувга хизмат кўрсатиш босқичлари, бунда КУ ни Eкир5(Uкир1) сигнали бўйича L5 босқичдан L0 босқичга ўтказиш амалга оширилади.
Кўрилган ички станция уланишни ўрнатиш графи соддалаштирилган бўлиб, унда бир қатор чўққи ва елкаларни акс эттирувчи келаётган кирувчи сигналлар Uкирi мавжуд эмас.
Бу мазкур уланиш турини ўрнатиш жараёнида КМ даги барча зарур комплектлар ва оралиқ йўллар бўш бўлади деган фаразга тенг кучлидир. Равшанки бундай фараз ҳар доим хам реал вазиятга мос келмайди. Бироқ келтирилган мисол уланиш ўрнатиш графи тузилишининг хусусиятлари ва қонуниятлари етарли даражада яхши акс эттиради ва аввал кўрилган умумий ҳолатларни яққол ва аниқ тасаввур этиш имконини беради.
Уланиш ўрнатиш графи умуман олганда уланиш ўрнатиш жараёнида ву-жудга келадиган барча вазиятларни тасвирлайди ва асосан мазкур жараён-нинг мантиқини акс эттиради ва статик ҳисобланади. Уланишни ўрна-тишнинг реал жараёнида вазиятларнинг чекланган тўплами учрайди, у аниқ абонентлар ўртасида ўрнатилаётган уланиш ўрнатилиши билан, ҳамда уларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган КМ нинг аниқ комплектлари ва элементларининг ҳолати билан белгиланади.
Реал жараённинг динамикасини уланиш ўрнатиш графидаги йўл тавсифлайди, бу йўлни чақирув ўзининг юзага келиш вақтидан бошлаб хизмат тугагунга қадар ўтади. Бу йўл бир маънода граф чўққиларининг кетма-кетлиги тарзида икки хил берилиши мумкин, бу чўққилар орқали ёки унга мос елкалар кетма-кетлиги орқали чақирув ўтади.
Биринчи ҳолда граф чўққиларининг кетма-кетлиги уланиш ўрнатилиши босқичларининг маълум кетма-кетлиги (L0 … Li) дек. Уланиш ўрнатиш жара-ёни динамикасини тасвирлайди.
Иккинчи ҳолда граф елкаларининг кетма-кетлиги чақирувга хизмат кўрсатиш босқичларининг маълум кетма-кетлигидек (L01 … Ljk) тасвирлайди.
Шундай қилиб, ихтиёрий турдаги уланишни ўрнатиш жараёни ва шунга мос чақирувга хизмат кўрсатиш жараёни кўп босқичли ҳарактерга эгадир. Бунда босқичлар бир-биридан вақт бўйича маълум оралиқлар билан ажратилган бўлиб, уларнинг узунлиги мос равишда чақирувларга хизмат кўрсатиш босқичларининг узунлиги ёки уланишларни ўрнатиш узунлиги билан бегиланади. Уланишни ўрнатишни бошқаришда ЭБМ да юз берадиган ички жараёнларни таҳлил қилиш мақсадида уланишларни уларга мос чақи-рувларга хизмат кўрсатиш жараёни кўринишида тасвирлаш энг қулай ҳисоб-ланади.
3.2.Чақирувларга хизмат кўрсатиш жараёнларни диспетчерлашни дастурий таъминлаш
Чақирувларга хизмат кўрсатиш жараёнларини (ЧХКЖ) диспетчерлаш дастурли ташкиллаштириш, бу ерда ЧХКЖ ни диспетчерлаш мустақил ти-зимостидек кўрилади ва у операцион тизимнинг бир қисми бўлиб ҳисобланади. Операцион тизим ЧХКЖ жараёнларини диспетчерлашдан таш-қари, коммутация ускуналари ва ПҚ диагностикасини ва назоратини, статис-тик маълумотларни тўплаш ва уларни ҳисобга олиш, ЭБМ нинг ташқи қурил-малари ва оператив хотираси ўртасида ахборот алмашинувини ташкил этиш, телефон станциясига техник ва эксплуатацион хизмат кўрсатишда ЭБМ би-лан хизматчи ходимларнинг ўзаро хамкорлиги ташкил этишни бошқаради. ЧХКЖ ни диспетчерлаш тизими таркибига учта диспетчер: юқори шоши-линчли дастур диспетчери (ЮШДД), нормал шошилинчли дастур диспетчери (НШДД) ва бош диспетчер (БД) киради. Биринчи диспетчер ахборотни қабул қилиш ва узатиш дастурларини бошқаради, иккинчиси ахборотни қайта иш-лаш дастурини бошқаради, учинчиси эса ЮШДД ва НШДД ишини бошқа-ради(координациялайди).
ЧХКЖ диспетчерлаш тизимостини ташкил этишда қуйидаги иккита асо-сий ҳолатни инобатга олиш зарур: 1) КПБ дастурларини қабул қилиш ва уза-тиш қатъий берилган давомийлик билан бошқарилиши зарур; 2) ахборотни қайта ишлаш дастурлари фақат ахборотни узатиш ва қабул қилиш дастурини бажаришдан бўш вақтда ва уни бажариш учун талабнома келганда ўз вақтида бажарилади.
Шу боисдан қабул қилиш ва узатиш дастурларига устиворликнинг юқо-ри тоифаси, қайта ишлаш дастурларига эса нормал тоифа берилади. Шу билан қабул қилиш ва узатиш дастурлари, уларни бажариш зарур бўлганда, қайта ишлаш дастурларини узиш хуқуқи берилади, яъни қабул қилиш ва узатиш дастурларига қайта ишлаш дастурларига нисбатан абсолют устивор-лик берилади. ЮШДД ва НШДД диспетчерларининг дастурларни бошқариш бўйича иши устиворликларнинг аввалдан маълум ўрнатилган турлари асоси-да амалга оширилади. Коммутация станциялари ва тугунларида турли усти-ворликлар қўлланилади: абсолют, нисбий, навбат билан келадиган, вақт ва нисбий (частотали) жадвал бўйича дастур бошқарувчи ва уларнинг аралаш устиворлик деб аталувчи турли мумкин бўлган бирлашмалари.
Абсолют юқори устиворлик дастури бажарилгандан сўнг, узилган дас-турнинг бажарилиши давом этади. Нисбий устиворликларда ҳам юқорироқ устиворликка сўровлар мавжуд бўлган дастурларни ишга тушириш навбатига мойиллик берилади, бироқ уларни бажариш жараёни узилмайди. Устиворли-лироқ дастур эса кичик устиворликка эга дастур бажарилиши тугагандан сўнг бажарила бошланади, яъни битта сўровга (битта талабнома) хизмат кўр-сатишни давом эттириш имконияти берилади. Навбат билан келадиган даст-урлар нисбий устиворликларга ўхшаб қайта уланади, бунда фақат шу вақт-даги дастурни бажариш зарур бўлган барча сўровлар (талабномалар) га хиз-мат кўрсатилади.
Устиворлиги галма-гал келишда дастурлар нисбий устиворликга ўҳшаш, бир холатдан иккинчи холатга ўтади, фақат бунда ушбу вақтда бажарила-ётган дастурнинг ҳамма талабномаларига хизмат кўрсатилади.
Дастурли-бошқарув устиворликларда дастурлар вақтли ёки нисбий жад-вал бўйича ишга туширилади. Вақтли жадвалда дастур чегараланган вақт ин-тервали орқали, нисбий жадвалда эса вақтнинг белгиланмаган оралиғида та-йин частота билан бажарилади.
Дастурни устиворликли бажаришда энг умумий ҳолда аралаш устивор-лик ҳисобланади. Шундай қилиб, ахборотни қабул қилиш ва узатиш дастури, ахборотга ишлов бериш дастурига нисбатан абсолют устиворликга эга. Ахборотни қабул қилиш ва узатиш дастурлари ўзаро вақтли жадвал асосида, ишлов бериш дастурлари эса нисбий устиворлик галма-гал келадиган ва нис-бий жадвал асосида тартибга солинади.
ЮШДД ишининг асосига киритилган вақтли жадвални ташкил қилиш-нинг тузилишини кўриб чиқамиз. Жадвал тузилиши ва ахборотни қабул қи-лиш ва узатиш дастурини танлаш тартиби ва уни ишга тушириш 6.21-расмда кўрсатилган. Жадвал олтита функционал тугундан иборат: давр ости ҳисоб-лагичи – ДОҲ, даврлар матрицаси – ДМ, фаол дастурлар сўзлари – ФДС, бажарилаётган дастурлар сўзлари – БДС, дастурнинг бошланғич адреслари жадвали – ДБАЖ ва Д0,.....Дi,….Дn-1 дастурлари.
Давр ости ҳисоблагичи 2k модули бўйича ишловчи k разрядларга мўл-жалланган позицияли ҳисоблагичдир. Бу ҳисоблагич ичидаги j даврлар матрицасидаги сатр номерига, яъни давр ости номерига мос тушади.
Даврлар матрицаси бир ва ноллар тўпламига эга j сатри ва i устуни ке-сишга жойдаги бир бўлиши, ушбу j давр остида i дастурини бажарилиши кераклигини, нол бўлса, дастур ўтказиб юборилиши кераклигини билдиради. Ушбу матрицада бирлар ва нолларни жойлашиши, ахборотни қабул қилиш ва узатиш дастурининг бажарилиш даврийлигини аниқлайди, шу билан улар-нинг устиворлигини аниқлайди. Даврлар матрицасидаги устунлар сони n га тенг, бунда n – қабул қилиш ва узатиш дастурининг умумий сони, сатрлар сони эса энг кам умумий карралига (ЭУК) га тенг.
ФДС сўзи дастурларни бажаришга рухсат бериш ёки таъқиқлаш учун хизмат қилади. Айрим дастурларни таъқиқлаш ЭБМ нинг ортиқча юклани-ши, бундан ташқари вақтнинг маълум оралиғи ичида айрим дастурларнинг бажарилиши сабаб бўлади. Ушбу давр ости дастурларнинг бажарилиши БДС билан тартибга солинади. У давр матрицасининг j сатридаги ахборотни ва ФДС сўзи устидан мантиқий кўпайтириш операциясини бажариш йўли билан шакллантирилади. Ҳамма дастурларнинг бошланғич адреслари дастурлар-нинг бошланғич адреслар жадвалига киритилган. Шу жадвалдаги сатрлар сони даврлар матрицасидаги устунлар сонига тенг қилиб танлаб олинади. Шу билан даврлар матрицасидаги i устуннинг номери ДБАЖ жадвалидаги i мувофиқ бўлиши керак.
3.2-расм. Жадвал бўйича дастурни ишга туширишни
дастурий ташкил этиш схемаси
ЮШДД иши кўриб чиқилган тузилмага мувофиқликда қуйидагича бажа-рилади. Процессор ишлашининг ҳамма машина вақти, тўҳташ интерваллари (давр ости) деб номланувчи вақтнинг қайд қилинган оралиқларига бўлинади. Ҳар доим бундай интервал тугаши билан юқори шошилинчли диспетчер бош диспетчердан бошқаришни олгач:
1) ДОҲ ичидаги ахбороти бўйича ДМ сидаги сатр номерини аниқлайди;
2) ФДС & (ДМ j сатри) каби БДС сўзини шакллантиради;
3) Энг чап бирни излаш операцияси ёрдамида БДС нинг разрядлари бў-йича таҳлил қилади; агар чапдаги энг яқин i разрядида бир аниқланса, бе-шинчи амалга ўтади. Акс ҳолда тўртинчи амалга ўтади;
4) ДОҲ ичидаги ахборотни бирга оширади ва агар БДС да бир аниқлан-маса бошқарувни бош диспетчерга узатади, яъни давр остининг барча дас-турлари бажарилган бўлади;
5) Бир қийматли БДС нинг i разрядли номерини ДБАЖ сатр номерига ҳисоблаб ўтказади ва ушбу разряднинг қийматини нолга алмаштиради;
6) ДБАЖ нинг i сатридан керакли дастур адресини (дастурдаги биринчи буйруқ адреси) ўқийди ва унга бошқариувни беради.
Танланган i дастурни бажарилиш вақтида ЮШДД ишламайди. i дастури бажарилиши тугагандан сўнг, учинчи амалдан бошлаб ЮШДД ишга тушади.
Нисбий жадвал бўйича ишлов бериш дастурининг устиворлиги билан НШДД иши ЮШДД учун кўрилганга ўҳшаш схема бўйича бажарилади. Фарқи қуйидагилардан иборат:
1) Даврлар матрицасида битта сатрдан, бошқа сатрга ўтиш, ушбу давр остида кўзда тутилган ҳамма дастурлар бажарилиш имкони борича ўтка-зилади;
2) Ахборотни қайта ишлашнинг хар қандай дастури унга ҳеч бўлмаса битта талабнома бўлган ҳолдагина бажарилади. Сўровлар бўлишининг ушбу факти ФДС сўзининг мувофиқ разрядларига бирни киритиш билан белги-ланади.
Диспетчерларни кўриб чиқилган тузилмаси бошқа турдаги устивор-ликни (нисбий ва галма-гал келадиган) амалга оширишга имкон беради. Нисбий ва галма-гал келадиган устиворликлар асосида диспетчерлар иши кў-риб чиқилганда тузилмавий схемасидан давр ости ҳисоблагичи ва даврлар матрицаси чиқарилади, ФДС, БДС, ДБАЖ ва дастурлар модули қолади.
Дастурлар бажарилишида устиворликлар юқорилиги ФДС ва БДС сўзла-рида разрядлар жойлашишига имкони бўйича чапдан ўнгга ўрнатиш тахмин қилинади.
4-маъруза
РКТ ДА ТЕХНИК ХИЗМАТ ВА ЭКСПЛУАТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ПРИНЦИПЛАРИ
Техникавий хизмат функциялари стандарт назоратини осонлаштиради тез хатоларни ошкор қилишни таъминлайди ва бундан кейин системани тўлиқ эксплутацияси автоматик тикланади.
Дастурдаги хатолар ва аппаратура берган рад жавоблар автоматик таҳмин қилинади ва локализация қилинади химоя тадбирлари чақарилади, акустик ва оптик авария хабари берилади. Керак бўлганда хизмат кўрсатувчи ишчи диагностика дастурини ишга тушириши мумкин.
Стандарт техникавий хизмат ҳар бир модуль эксплутация маълумотлари автоматик ёзилиши туфайли, осонлашади. Хизмат кўрсатаётган ишчи фақатгина маълумотларни ёзишни ўтказишни ва бажараётган баҳолаш турини аниқлаш керак бўлади. Маъмурият хусусияти юкламани назорат ва техник қурилмалар катта асоратлаштиришни тақдим этади. Бу эса тармоқни бошқариш имкони билан таъминлайди.
Система юкламани назорат қилиш ва ишлаш қобилиятини баҳолашни ҳар хил имкониятни таъминлайди. Улар уч босқичда бажарилади:
v маълумотларни ҳисобга олиш. Маълумотларни ҳисобга олувчи қурилма автоматга ёки сўров билан йиғилувчи ҳамма маълумотларни эслаб қолади. Ҳар бир УД гуруҳига ва ҳар бир бошқариш қурилмаси учун ҳисоблагич белгиланган;
v маълумотларни ёзиш ҳар хил синаш дастурлари аниқ вақт интервалида маълумотлар сўралади ва маълумотлар базасига ёзилади, маълумотлар базасига ёзишлар асосидаги вақт интервали ўтказиши синаш турига боғлиқ бўлади;
v маълумотларни таҳлили, синашлар ўтказиб бўлингандан кейин маълумотлар базасига ёзилган маълумотлар тахлил қилинади ва печатга чиқарилади.
Техникавий хизмат функциялар юқори даражали тайёрликни таъминлаш керак ушлаб туриш керак системани техникавий хизмат стратегияси ўз ўзида назоратига ва носоз ишончлилик билан SBL ни автоматик диагностика қилишга асосланган.
Коммутация системасининг хатоларига ишлов беришни қуйидагча бажарилади:
v хатоларни ошкор қилиш ва тахлил (системани назорат қилиш);
v хатоларни тарқалиб кетмасликни олдини олиш учун ҳимоя тадбирлари;
Директива – бошқариш системаси тушунадиган ва бажара олиш учун имкон берадиган шаклдаги оператор буйруғи ёки саволидан иборат бўлади. Директива буйруқ кодидан ва параметрлар блокидан ташкил топган.
Буйруқ коди бошқариш системаси бажариши керак бўлган функцияни аниқлайди.
Параметрлар блоки параметрлардан иборат. У буйруқ коди билан аниқланган функцияни бажариш учун керак бўлган ахборотга эга бўлади. Параметр параметр номидан ва параметрдан иборат.
Параметр номи бундан кейинги параметрни кўриниши ва тузилишини кўрсатиш учун ишлатилади.
Символлар ҳар хил саноқ системаларида берилиши мумкин. Икки саноқ системасида берилса B белгиланади. 10 саноқ системасида D, 8 саноқ системасида O, 16 саноқ системасида H, тастурали сонларда K белгиланади.
MMC воситаларида диалог ва монолог режимлари ишлатилиши мумкин. Иккала режим ҳам MMC жараёнларини бошқарувчи дастур таъминот ичида ўз системачасига эга.
Диалог режимида ORJ MMT орқали киритилади. УАТС га белгиланган функцияни бажаришини кўрсатувчи буйруқ беради. Бундан кейин эса бу ORJ га дархол жавобни акс эттиришини сўрайди. Дархол жавоблар “диалог ичида чиқариш” деб аталади. Агар ORJ ҳисоботномани бажариш учун чақирилган бўлса, монолог режимини ишлатиб талаб қилинган хабар сифатида бу ҳисоботнома бажарилади.
Диалог режими икки йўл билан ишлатилиши мумкин:
Тўғри, АТС дастур таъминотининг ёрдамисиз киритиш бажарилганда яъни оператор экранни таклифини қабул қилади.
Диалог режимида:
Пароль берилади. У паролдан сана ва вақтдан иборат. Сана йил, ой, кун кўринишида берилади. Вақт соат, минут, секунд кўринишида берилади.
Ишчи кетма-кетлик берилади. У буйруқ код, параметрлар блоки, жавоб хабаридан иборат.
4.1. РКТ нинг эксплуатацияси
Эксплуатация функция система конфигурациясини ўзгартириш ёки кенгайтириш имкониятини таъминлайди. Бунда система олдинги конфигурацияга қайтиш имкониятини сақлаб қолади.
Эксплуатация сўровлари қуйидаги асосий турларга бўлиниши мумкин:
Ўлчашлар, ярим ўзгарувчи маълумотларни алмаштириш (SPO), қурилмаларни автоном бўлмаган кенгайтириш, тарификация ёзувларига ишлов бериш.
Ўзгариши мумкин бўлган ҳодисалар АТС дастур таъминотида доим йиғилади ва кун ўлчамлар учун маълумотларни таъминловчи ҳисоблагичларни янгилаш учун ишлатилади.
Ўлчамга сўровлар қуйидаги гурухларга бўлинади:
- кўрсатилган турдаги бажарилаётган ўлчашларга умумий сўровлар;
- битта линиядаги ёки трактдаги чиқаришларни ёзиш учун сўровлар;
- кўп кўрсатилган чақриклардан биттадаги чақириқни ёзиш учун сўровлар (М:ҳар бир 100 та чақириқдан битта чақириқ);
- трафикани бандлигини назорат қилиш учун сўровлар;
- процессорни юклашни назорат қилиш учун сўровлар.
Умумий ўлчашга сўровлар кўп ҳисоблагичлардан олинган маълумотлар! асосланиб кўрсатилган тур ўлчашни яратишга АТС ишчиларига имконият беради. Бунинг учун сўровда битта ёки кўп ишлатилаётган ҳисоблагичларни кўрсатиш керак.
АТС ишчиларига ҳар доим ўлчашга сўров қабул қилишдими ёки йўқми ҳақида ҳисоботнома юборилади.
Ярим ўзгармас маълумотларда ўзгартириш ва автоном бўлмаган кенгайтириш. Операция бажариш билан боғлиқ бўлган кўпгина харакатлар. АТС конфигурациясини изохловчи SPO га ўзгаришлар киритишни талаб қилади. Дисплейга ёки принтерга маълумотларни чиқариш билан SPO сўрови бажарилиши мумкин.
SPO га ўзгаришларга эга ҳаракатларга мисол қилиб қуйидагиларни олиш мумкин:
- фойдаланувчини маъмурлаштириш (М: янги АЛ ни яратиш);
- маршрутлаштиришни маъмурлаштириш (М: кўрсатилган адрес томон айланиб ўтиш маршрутини ўзгартириш);
- тарификацияни маъмурлаштириш (М: тарифни ўзгартириш).
Ўзгаришга ва акс эттиришга сўровни (SPO) қабул қилишдан олдин, уларни дастур таъминоти текширади. Баъзи бир ўзгартиришга сўровлар техникавий хизматга кирувчи операциялар бўлиши мумкин (М: юкланиш йўқ даврни кутиш). Бу холатда техникавий хизматга тегишли операция тугатилмаганга ўзгартириш бажарила олмайди. Ўзгартириш бажарилгандан кейин, ўзгартириш амалга оширилгани тўғрисада ҳисоботнома берилади.
Ўзгартириш бажарилаётганда, ўзгартиришдан олдини ахборот дискетдаги магнит йиғувчида (НMD) сақланади. Бу эса керак бўлган пайтда бу маълумотларни дастлабки ҳолат бўйича реставрация қилишга имкон беради.
Бирга юрадиган бошқариш элементлари ўзгартиришдан ташқари SPO ни янгилаш НМD да сақланаётган маълумотларни ўзгартиришни ҳам ўз ичига олади.
Автоном бўлмаган кенгайтиришлар бор. SPO га киритувчи ўзгаришларни ва баъзи бир ҳолда дастур таъминотга қўшиш ёки уни ўрнини босишни ўз ичига олади.
Автоном бўлмаган кенгайтиришлар дастурли ва аппаратли кенгайтиришга бўлинади. Аппаратли кенгайтиришлар АТС га янги аппаратли модулни қўшиш учун бажарилади. Дастурли кенгайтиришлар дастур таъминотини алмаштириш ёки ДТ га қўшимча кириш йўли билан бор. АТС воситаларини яхшилаш ёки янги воситаларни қўшиш учун бажарилади.
Аппаратурали кенгайтиришларда янги кириш SPO ни яратиш учун битта тур ускуналар элементлари учун бир мартда бажариш учун оператив сўровлар кўзда тутилган, Янги статив, модул, печатланган платина РВА янги йиғилиши, коммутация элементи, периферияни ҳисоблаш воситаларининг қурилмалари учун одатда керакли ОRJ оператор сўрови ишлатилади.
Аппаратли кенгайтиришда янги ускуналарни тест синовларидан ўтказиш АТС ишчилари бошчилигида техникавий хизмат дастур таъминоти ёрдамида бажарилади.
Аппаратли кенгайтиришда операцияни сўраш ММС орқали киритилади. Бу янги дастур таъминотни ва маълумотларни тайёрловчи кенгайтиришни юкловчи ленталарни юклаш учун қилинади. Аппаратли ва дастурли кенгайтириш дастур таъминоти юкловчи магнит ленталарини юклаш жараёнини бошқаради ва HМD даги дастур таъминотдан ва маълумотлардан нусха олади. Бу босқичда АТС маълумотлар базасидаги конфигурация жадваллари ДТ ва маълумотларни янги хусусиятлари билан янгиланади. Магнит лентадан нусха олингандан кейин ва конфигурация янгилангандан кейин, юклаш ҳақидаги хабарлар рўйхати акс эттирилади. Бу рўйхат АТС ишчиларига янги ДТ ва маълумотларга асосан бошқариш элементларни юклаш жараёнини бошқариш имконини беради. Бошқариш элементлари қуйидаги усулларни бири билан юкланиш мумкин:
- АТС ишчисини бошқариш билан биттадан;
- ДТ дан бошқариш йўли билан кетма-кетликда.
Агар кенгайтириш тўғри бошқарилмаса, дастурни қайтадан ишга тушириш воситалари ДТ конфигурациясини дастлабки ҳолга қайтаради. Ёзилган тарификация маълумотларига ишлов беришни кўрамиз. Тарификацияни маъмурлаштириш функциялари остида тарификацияли ёзувга ишлов бериш ва генерация қилиш тушинилади. Уларни тарификация ДТ бажаради.
Тарификацияли ёзувларни бажариш сўровлар киритиш йўли билан бажарилади:
- тарификация алоҳида меъёрларини акс эттиришга сўровлар;
- магнит лентасига ёки маълумотларни узатиш пайтида автоном ишлов берувчи, узатилувчи абонент ёки тарификация маъмуриятининг ҳисоблаш блоклари учун сўровлар. Демак, эксплуатация ҳаракатларига АТС даги оддий, ҳар кунлик ишлар киради ва ММС воситалари билан бажарилади. Эксплуатация ҳаракатларига абонентни, маршрутлашни, тарификацияни, ўлчамларни, периферияни ва АТС ни маъмурлаштириш киради. (4.1. расм).
4.1-расм. Эксплуатация операциялари
Абонентни маъмурлаштириш АТС ишчисига абонент билан боғлиқ хамма ўзгарувчи фуункцияларини бошқариш имконини беради. Операторни сўрови бўйича топшириқ ORJ бунда қуйидагилар бўлиши мумкин:
битта абонентни ҳосил қилиш, ўзгариш, чиқариб ташлаш, акс эттириш.
Бу ORJ ни бажариш учун 04294 ва 04296 Директиваларидан фойдаланади.
04294 •- МОDIFY-SUBSCRI
- абонентни модификацияси.
Бу директива фойдаланувчига янги синф қўшишга, белгиланган синовни чиқариб ташлашга, дистанцияли бошқариш синфларини активлаштириш (деактивлаштириш) ёки алоҳида синфлар билан боғлиқ бўлган маълумотларни ўзгартиришга имкон беради, Абонентлар сони бунда биттадан то 10 тагача бўлиши мумкин.
04296 - *****
-абонент имкониятларини бошқариш.
Маршрутни маъмурлаштириш АТС ишчисига маршрутлар, трактлар гуруҳи ва трактлар билан боғлиқ бўлган ҳамма ўзгарса бўладиган функцияларини бошқариш имконини беради. Бунда ишлатиладиган ORJ қуйидагилардир: маршрутни ҳосил қилиш ёки ўзгартириш, чиқиш трактлар гуруҳини ҳосил қилиш ёки ўзгартириш, маршрутни ёки чиқиш трактлар гуруҳини акс эттириш.
Бу ORJ ни бажариш учун 00136, 04018 директиваларидан фойдаланиш мумкин. 00136-DISPLAY-TRINK улаш линияни акс эттириш. Бу фойдаланувчига қуйидагиларни акс эттириш имконини беради:
-битта ёки бир нечта улаш линиялар характеристикалари, яъни шу улаш линиясига тегишли узатиш системасининг гуруҳи, мантиқий ва физик ТТСЕ ни идентификацияси, вақт интервалини номери ва ҳолати;
-аниқ улаш линиялар гуруҳидаги ҳамма улаш линияларини ёки улаш линиялар ТСЕ;
-у ёки бу аниқ ҳолатда турган ҳамма улаш линияларни;
-баъзи бир улаш линиялар гуруҳида белгиланмаган ҳамма улаш линияларни (FRЕЕ ТМL).
Директивани берилиши:
136: ТКLIST = ХХХХ O&АLL,
бу ерда 136-буйруқ код, қолганлар параметри.
ТКLIST = 11 бўлса, улаш линиялар рўйхати сўралган бўлади.
04018 – DISPLAY STATUSOF TRUNUS - абонент трактини ҳолати. Бу директива ёрдамида улаш текислашда аниқ ҳолатда турган Ул гуруҳини чиқариши, хато ҳолатдан чиқаришни бажариш мумкин. Директива параметрлари:
1. АLL (1)-АТС
2. МОDЕ (2) - СЕ дентификатор режими;
3. ТКLIST (19)- УЛ рўйхати;
4. СОNTROL (31) - чиқаришни бекор қилиш буйруғини бажариш.
Директивани берилиши.
4018: 19 = ats 35а - О&АLL, 20 = 27.
Улчашларни маъмурлаштириш АТС ишчилари АТС ва юклама характеристикаларига тегишли ўлчамларни ўтказиш имконини олади. АТС маълумотлар базасидаги ҳисоблагичларни ишлатишга асосланган ўлчамнинг жуда кўп масалаларини дастурлаш мумкин.
Ҳисоблагичлар қуйидаги турларга бўлинади:
-АТС даги алоҳида турдаги хабарларни регистрация қилувчи АТС ҳисоблагичлари (М: мувоффақиятсиз тушган тарифлар сони, ускуна носозлиги туфайли муваффақиятсиз тушган кириш чақириқлар сони, бошқа АТС лардаги блокировка ёки рад жавоблар туфайли йўқотилган чақириқлар сони);
-трактлар гуруҳи ҳисоблагачлар.
Бу ҳисоблагичлар шу трактлар гуруҳи билан боғлиқ бўлган бошқа трактлар гуруҳидаги воқеаларни регистрация қилади:
-абонент линиялари, трактлар, регистрлар ва ҳ.к. каби чақириқларга ишлов берувчи қурилмалардаги воқеаларни регистрация қилувчи чақириқларга ишлов берувчи қурилмалар ҳисоблагачлари;
-процессор бандлигини регистрация қилувчи процессор ҳисоблагичлари. Бундан ташқари, бошқа ўлчашлар ҳам сўралиши мумкин:
4.2. S-12 тизимининг техникавий хизмати
-стандарт диагностика дастурлар йўли билан пастга то битта алмаштириш элементига (M:PBA) хатоларни локализация қилиш ;
-аппаратурани рад жавоби ва дастур хатолари ҳақидаги хабар носоз алмаштириш мумкин бўлган элементни алмаштириш;
-ишончли блокни кайта эксплуатацияга киритиш. Хизмат кўрсатувчи ишчи носоз элементни алмаштириш керак бўлган вақтда алмаштириш мумкин. Бошқа ҳамма функциялар тех хизмат ва переферия қурилмалар модули(P&L) автоматик йўл билан бажарилади.
4.2 расм .Техникавий хизмат
Системани ҳар бир функцияси қуйидаги уларни минимум биттаси билан рад жавоби беришга назорат қилади:
-аварияли назорат;
-“Он-лайн” режимида назорат;
-диагностика системалар;
-стандарт синашлар;
-дастурли синашлар;
-ҳолатни синаш;
Бу услубларни бири билан ошкор қилинган хатолар (стандарт синашдан ташқари)ишончли блокига локализация қилинади.Етарли даражада кўп хатолар ошкор қилингандан кейин у ишончли блоки эксплуатациядан чиқарилади.Бу эса хатоларни тарқатиб кетишни олдини олади критик ҳолати заҳира ишонч механик блокига бошқариш берилади.
Эффектив техник хизматни таъминлаш учун АТС ни ҳамма қурилмалари идентификация қилувчи тугун, яъни ишончлилик блоки SBL га бўлинади.
SBL - бир қатор тегишли функияларни бажарувчи қурилмани схемалар гуруҳидан иборат. АТС ҳамма SBL лар йиғиндиси деб кўрса бўлади.
SBL шундай қурилмаки агар уни бурилишлардан бири бурса, АТС томонидан алолҳида функцияларни ишлатиш мумкин эмас. Яъни SBL хизматдан олиб ташланади. Норозилик томонига олиб ташланадиган базавий бутун ҳисобланади, тамирлангандан кейин.
Станцияни техник хизмати қаттиқ графикка мувофиқ хизмат кўрсатувчи ишчи томонидан бажарилади. Уни энг керакли масалалари бўлиб дисплейларни, принтерларни,
шахсий компьютерларни, авария индикаторларини мослаш тозалаш, ишлаш қоблятларини текшириш ҳисобланади.
4.3 расм. Режали ТХ
Режали тех хизмат – бундан ташқари автоматик, система ўзи ёки хизмат кўрсатувчи ишчи томонидан, қўл меҳнати билан ўтказиш мумкин бўлган жорий тест синовлари таъминланади.
Текшириш бошқа усул билан иқтисодий мақсадга мувофиқ бўлган стнция системаларини ишини ишчи назорат қилади.
Автоматик жорий тестлаш юклама анча вақтда (кечаси) ойлик ҳафталик кунлик графикаси асосан бошқаирлади.Бу фақат хатолар юор ёки йўқлигини хабар қилувчи тоза функционал тестлар ҳисобланади.
4.4- расм. Коррекция қилувчи ТХ
Техникавий ишчи станциядаги коррекцияланган тех хизмат кўриб чиқамиз. Бунда станцияни таъминлаш қуйидаги ҳолатларда бажарилади.
А)киритиш чиқариш қурилмаларига режали тех хизмат кўрсатилган носозлик топилганда;
Б)жорий тестлаш натижасида (системани рапортлаш бўйича хатони коррекция қилиш)ёки хатолар тўғрисидаги рапортларни автоматик регенерация қилинаётганда хатолар топширилади;
5-маъруза
УМУМФОЙДАЛАНИШДАГИ ТЕЛЕФОН ТАРМОҒИДА ЗАМОНАВИЙ КОММУТАЦИЯ ТИЗИМЛАРИНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ
Бугунги кунда телекоммуникация ривожланишининг асосий тенденциялари бўлиб, анъанавий телефония операторлари ошиб борувчи қийинчиликлар фонида IP трафиги ошиши саналади. Майда провайдерлар томонидан рақобатнинг пайдо бўлиши янги техник қарорларни тадбиқ этишга интерционлиликдир. Фойдаланувчиларга янги имкониятлар ва хизматларни очувчи замонавий технологияларни инвестиция қиладиган катта бўлмаган операторлар юзага келмоқда ва у бозорнинг асосий двигатели саналади.
Кўпгина фирмалар янги авлод тармоғини яратиш концепциясини таклиф этади. Бугунги кунда NGN тармоғи мавжуд эмас, мультисервис тармоғига йўл учун оралиқ босқичи ҳисобланадиган конвергент тармоғи тўғрисида гапириш мумкин. Бу ҳозирча бўлган ҳолат. Янги авлод тармоғи исталган нуқтада исталган кўринишда ҳар қандай ахборотни олиш эхтиёжига олиб келади. Бунда кўплаб олимлар: транспорт технологияси, хизматлар, ахборот ташкил этувчи, тарификация, алоқа хисоб-китоблар муҳим аҳамиятга эга.
Алоқа операторлари олдида кўпгина масалалар юзага келади, хизмат кўрсатиш сифатини таъминлаш, протоколлар ўртасида ўзаро ишлашни ташкил этиш, ишончли транспортни тақдим этиш, хизматлар тўплами – ҳал этилиши талаб этиладиган айрим малумотлардир.
NGN тармоқли инфратузилма тузилишининг асосий элементи бўлиб дастурий (мослашувчи) коммутатор – Softswich саналади. Айрим мутахасисларнинг фикрича у “интеллект” тармоқ ҳисобланади. Дунёда ушбу тушунчанинг ягона таърифи мавжуд эмас, Softswich қайта дастурланган ва уни қўллаш маштабланган бўлиши керак. Дастурий коммутаторнинг асосий вазифаси хизматларнинг кенг спектри, тақсимланган муассаса станцияларнинг фойдаланиш узели функцияларини ва бошқаларни тақдим этган ҳолда сигнализация протоколларини ўзгартириш функцияларига келтирилган.
NGN умумий фойдаланишдаги телефон тармоғи (УФТф) учун характерли бўлган ишончлилик даражасига эга ва интернет бўйича маълумотларни узатиш баҳоси яқинлашган ахборот ҳажмининг бирлиги ҳисобида узатишнинг қуйи баҳосини таъминлайди. NGN пакетли телефониядан (VoIP) интерактив телевидения ва WEB – хизматгача – универсал транспорт муҳити устида қўйилган сервислар тузилиши имкониятларининг массасини очади.
Янги авлод тармоғи фойдаланувчининг жойлашган ўрини ва улар томонидан фойдаланиладиган интерфейслардан қатъи назар, сервислардан фойдалана олиниши билан фарқланади (Ethermer, xDSL, Wi-Fi ва ҳ.). Тармоқ фойдаланувчиси исталган сервислардан фойдаланиш имконига эга.
Уй ва корпоротив фойдаланувчилар IP-телефония. Интернетга тез кира олиш, оқимли видео ва аудио, узоқдаги иш, виртуал ажратилган тармоқ (VPN), электрон бизнес кўнгил очиш, масофодан ўқитиш ва бошқалар. Талаб алоқа тармоқларига қўйиладиган техник талаблар акс этиши тадқиқ этилиши зарур бўлган хизматлар қандай бўлишини белгилайди.
Янги авлод тармоғи юқори даромадни таъминлаши мумкин бўлган хизматларга ўтиш йўлини бир вақтда таъминланган ҳолда, эртага бозорлар талаб этиладиган мослашишни ва янги хизматларни тез тадбиқ этиш имкониятини ўз ичиги олади.
5.1-жадвал. Замонавий АТС ва Softswitch тизимини солиштириш
Тавсиф |
Softswitch тизими |
Анъанавий АТС |
Архитектура |
Модулли, стандарт база |
Фирмасига боғлиқ |
Мослашувчанлиги |
Юқори |
Паст |
Ишлаб чиқувчилар томонидан таклифларни интеграциялашуви |
Осон интеграцияланади |
Қийин интеграцияланади |
Қайта созлаш имкони |
Осон |
Қийинроқ |
Масштаблиги |
Миллион уланиш |
Миллион уланиш |
Бошланғич даражада иқтисодий оқланиши |
Бир неча юз фойдаланувчилардан |
Кўп сонли фойдаланувчилардан |
Трафикни қувватлаш |
Сўзлашув, маълумот, видео, факс |
Асосан сўзлашув, бошқа турдаги трафиклар чекланган |
Тавсия этилган чақириқлар вақти |
Чекланмаган |
Унчалик катта эмас (10 минутгача) |
Ахборот коммуникация бозоридаги янги ёки амалдаги исталган оператор томонидан NGN режалаштирилишида тармоқ архитектураси бир хилдир. Иккаласига маълумотларни узатиш учун оптималлаштирилган, лекин овозли хизматлар (ва бутун реал вақт хизмати) учун юқори сифатни таъминлайдиган, шунингдек, янги хизматларни олиб боришга тайёр бўлган пакетли тармоқ талаб этилади. Бундай архитектурага асосан кўрсатиладиган хизматни бошқариш SoftSwitch – қурилманинг янги типида амалга оширилиши мумкин бўлган иловалар серверлари билан таъминланади. Фойдалана олишнинг ҳар хил турлари медиа-шлюз воситаси билан таъминланади таъминланади (5.1-расм).
Кейинги авлод тармоқларига бир зумда ўтиш мумкин эмас, яна кўп йиллар давомида пакетли тармоқ ва каналларни коммутация қилиш билан классик тармоқ параллел ишлайдиган «ўтиш даври» кузатилади. NGN тармоғини амалий амалга ошириладиган бундай вариантлардан бири шлюзлар контроллери функциясини бажарадиган SoftSwitch сифатида чақирувларни бошқариш серверларидан фойдаланилади. Иловалар серверининг бошқа типлари зарур бўлганда қўшилиши мумкин.
Шунга қарамасдан, кейинги авлод тармоғининг архитектураси таянч тармоқ – АТМ, IP ёки IP/MPLS типини танлаш имкониятини таъминлайди. Конвергент тармоғига ўтиш баҳосининг масаласи каби аниқлаштирилиши керак. Классик телефон бозоридаги операторларга барча ускунани алмаштириш имконини таъминлаши керак. Шунинг учун эски сигнал тизимлари билан мослашишни таъминлаш, фойдаланишнинг турли типларини қўллаб-қувватлаш масаласи турибди.
5.1-расм. Кейинги авлод тармоғининг тузилмаси
5.1. NGN абонентининг УФТТ абоненти билан ўзаро ишлаш схемаси
NGN абонентининг УФТТ абоненти билан ўзаро ишлаш схемаси 5.2-расмда тақдим этилган.
Оддий телефон абонентлари AMG тор йўлли кириш имконийлиги қурилмасига анолог абонент линиялар билан уланади. AMG станцияда NE40-4 маршрутизатор чиқишининг бирига оптик узатиш ускунаси ва юқори самаралироқ маршрутизатор орқали АМТС да жойлашган Softswith коммутатори уланади.
Чақирувга абонентнинг (А абоненти) трубкани кўтариши у уланган AMG да қайд этилади, бу тўғридаги ахборот Softswith га узатилади. Softswith дастурини коммутатор ушбу абонент чақирувга ҳаққи борлиги қандай хизматлар унга активлаштирилганлигини аниқлайди ва AMG га чақирувни қайта ишлашга буйруқ беради. Шундан кейин AMG абонентга станция жавобини юборади. Номерни териш жараёни бошланади, рақамлар биттадан абонентга бора бошлайди ва AMG да тўпланади. Шундан кейин улар Softswith га қайта ишлаш учун юборилади.
Softswith префикслар жадвали бўйича терилган номерни тахлил қилади, йўналишини аниқлайди.
Softswith ва ТMG ўзаро ишлаши MGСР протоколи бўйича бажарилади. А абонентнинг AMG си нутқи пакетга жойлаштиришни бажаради ва улар ТMG га етказилади. ТMG сигналларни УФТТ нинг TDM сигналларига конвертирлаштирилади.
5.2-расм. NGN тармоқ абонентининг УФТТ абонент билан ўзаро ишлаш схемаси
6-маъруза
ДАСТУРЛИ КОММУТАТОРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШ СОҲАСИ ВА ВАЗИФАСИ
Умумий фойдаланишдаги телефон тармоғига қўйилган 7-сон УКС сигнализация тармоғини тадбиқ этиш нутқли трафик ва сигналли ахборотнинг йўналиш йўлларини бўлиш ҳамда хизматларнинг кўрсатиш даражаларини ва хизматларни бошқариш, шакллантириш даражаларини (SSP, IP) бўлиш билан интелектуал тармоқ архитектурасини амалга ошириш имкониятига олиб келди. Бундай ёндошувни қўллаш телефон операторларига мавжуд ускунадан фойдаланган ҳолда, янги хизматларни фойдаланувчиларга кўрсатиш учун уларни тез ва аниқ шакллантириш имконини беради. Пакетли тармоқларга мурожаат этилганда, бундай бўлиши (шлюзни декомпозиция принципи) бу ерда шлюзлар, шлюзларини бошқариш қурилмалари ва сигнализация шлюзлари ҳам иштирок этади (охирги иккита қурилма қўшимча хизматларни шакллантирувчи қурилмалар билан бирлаштирилиши ва мослашиши мумкин).
Шундай қилиб, қуйидаги хусусиятларга эга қандайдир тармоқ элементларига зарурият юзага келди:
- очиқ стандартларга асосланган ва анъанавий телефон сигнализациянинг барча асосий типларини ҳамда ахборотни пакетли узатиш протоколларини, жумладан IP-телефонияни, турлича тармоқларда чақирувларни самарали машрутлашни таъминлайдиган тармоқнинг “интелектуал” маркази бўлиши керак;
- у катта юкламаларда тармоққа рад этишларни олдини оладиган ва 99,999 фоиздан кам бўлмаган ишончлиликни таъманлайдиган тақсимланган ва масштабланган архитектураларага эга бўлиши керак;
- у катта юкламаларда тармоққа рад этишларни олдини оладиган ва 99,999 фоиздан кам бўлмаган ишончлиликни таъминлайдиган тақсимланган ва масштабланган архитектурага эга бўлиши керак;
- у исталган телекоммуникция сессия (қўнғироқ)ни қайта ишлаш сценариясини аниқ назорат қилиш имконига эга модулни ўз ичига олиши керак;
- у тармоқ инфратузилмасини бошқаришнинг ва сессияларини назорат қилишнинг ягона блокини ўз ичига олади. Алоқа тармоқларининг интеллектуал перефериясини бирлаштириш технологияларда уларни қўллашдан қатъи назар, операторларнинг юқорида кўрсатилган таклифларга жавоб берадиган қарорни амалга оширишга ёрдам беради. Шлюзларни тўғридан-тўғри эмас, лекин оралиқ қурилма-биллинг тизими уланган дастурий коммутатор (инглиз тилида Softswitch - дастурий қайта улагич, коммутатор) орқали уланганда, ишлаб турган тармоқлар қурилиш схемасини кардинал ўзгаришсиз минимал харажатлар билан IP-телефониянинг анъанавий схемаларидаги типик камчиликлардан қутилади.
Тармоқда бир нечта Softswitch коммутаторлар бўлиши мумкин, улар ўртасидаги ўзаро ишлаш протоколлари сифатида SIP/SIP-T ўзини кўрсатиши мумкин. «Сети» журналида келтирилишича: «Softswitch технологиясининг самарадорлиги АҚШда иқтисодий тушиш даврида текширилган, бу даврда ушбу технологияни тадбиқ этишга улгурган кўпгина телекоммуникация технологиялари кам таннарх ва кўрсатилаётган хизматларнинг кенг тўплами ҳисобига ўз бюджетларини қатъий инвестицион чеклай олдилар. Натижада бугун улардан кўпи анъанавий схемаси бўйича ишлайдиган йирик оператор-рақобатчилар билан шуғулланмоқдалар».
6.1. Softswitch тузилмаси
Softswitch – чақирувларни назорат қилиш, сиганлизация, протоколларнинг ўзаро ишлашини, конвергент тармоқ ичида хизматлар яратилишини амалга оширадиган стандарт дастурий модулларнинг ўзаро ишлаш модулидир. International Packet Communication Consortion (IPCC, олдинги International Softswitch Consortiun) Softswitch технологиясининг тўртта: алоқа агенти, сигнализация шлюзи, иловалар сервеи ва охирги ускуналарни бошқариш таянч компонентини ишлаб чиқди.
Алоқа агенти (Session agent)
Сигнализация шлюзи (Singnaling gateway) амалдаги 7-сон УКС УФТф тармоғининг амалдаги сигнализацияси билан интеграцияси учун ва Softswitch негизидаги тармоқда Интеллектуал Тармоқ (IN) имкониятларини қувватлаш учун қурилма ҳисобланади.
Иловалар сервери (Application servers) Softswitch технологиясига IP технологияси негизидаги унификацияланган почтани, конференцияларни таъминлаш ва IP centrex хизматларини кўрсатиб, айрим кўп қирраликни қўшади. Ушбу серверлар SIP протоколи ёки бошқа протоколлар ёрдамида Softswitch чақирувларни назорат қилиш элементлари билан ўзаро ишлайди.
Ўзаро ҳисоб-китобни бошқариш сервери (Back-end servers) ҳисобларни юритиш, авторизациялаш ва солиқ солиш, биллингни қувватлаш ва шу каби функцияларни амалга оширади. Асосий имкониятлар чақирувларни детализация қилиш, ўзаро ҳисоблар ва IP-телефониянинг иловаларини Web-браузеридан бошқариш марказининг провайдери каби ташкил этувчиларнинг ўз вазифалари бўйича қарама-қарши функцияси ҳисобланади. Улар IP тармоқларда «crank bank» каби маълум бўлган вақтинчалик бузилган ҳолатларда УФТф тармоғига чақирувлар қайта адресланади.
Softswitch модели телефон хизматларини яратишда Интернет стилига олиб келадиган тармоқ эгаларига имкон берадиган тузилманинг муҳим элементи ҳисобланган ҳолда кира олиш ва транспорт технологияларининг хизматларига бўлинади.
6.1-расмда дастурий коммутатор схемаси келтирилган.
6.1-расм. Мослашган коммутаторнинг аппарат-дастурий таркиби
6.2.Softswitch технологиясини қўллаш
Одатда, корпоратив тармоқлар хусусий адрес фазосига эга, Internet-ресурслар ходимлари фойдаланиши учун сигнализация ва овозли пакетларни тўғри маршрутлай олмайдиган IP-шлюзларни (IP-телефония шлюзлари билан аралаштирмаслик керак) ўрнатилади. Чақирувларни проксирлаш имконияти сабабли Softswitch ушбу масалани осон ҳал этади. Бундан ташқари, Softswitch зона контроллери ўрнини алмаштириши ва тармоқда маъмурлаштириш ва маршрутлаш функциясини бажариши мумкин.
Узоқлашган филиалга эга корпорациянинг алоқа тармоғи тузилиш схемасининг имкониятларидан бири 6.2-расмда келтирилган.
Бундай тармоқ тузилиши учун турли ишлаб чиқарувчиларнинг ускуналаридан фойдаланиш мумкин. Internet глобал тармоқли локал тармоқлар чегарасида ўрнатилган Softswitch ушбу локал тармоқлар ичида ўрнатилган шлюзлар ўртасида боғланишни ўрнатиш имконига эга. Шаҳарлараро ва халқаро алоқаларни тақдим этувчи IP-телефония операторларига уланиш компаниянинг бош офисида ўрнатилган Softswitch орқали амалга оширилишига аҳамият бериш керак.
6.2-расм. IP-телефония корпоратив тармоқ тузилиш схемаси
Softswitch модели NGN тармоқнинг муҳим таркибий элементи ҳисобланади. Тармоқни яратувчи операторлар ва алоқа хизматларининг истеъмолчиси ҳисобланган фойдаланувчилар учун дастурий коммутатордан фойдаланиш афзаллигини кўриб чиқамиз.
Операторлар учун афзалликлар
Дастурий коммутатор моделининг атрофида бизнес-режани яратувчи операторлар қуйидаги афзалликларга эга:
· Хизматларни яратишда мослашиш. Softswitch хизматларни кўрсатиш даражаси ва чақирувларни бошқариш даражасига бўлганлиги сабабли тез ва минимал харажатлар билан муваффақиятларга эришиб келаётган янги хизматларни ривожлантириш ва шундан фойда олиш мумкин.
· Даромаднинг режалаштирилган манбаи. Операторлар IP протоколи негизида ўзига хос молашишдан фойдаланиб хизматларни ишлаб чиқиш ва яратиш специфик бозорни бошқариш мумкин. Хавфнинг камлиги ва юқори даромад Softswitch модели асосида кўрстаилган хизматларни характерлаши мумкин.
· Келажакка режалар. Барча тармоқлар пакетли технологияга секинлик билан ўтади ва Softswitch уларни модели IP протокол негизида ишлаш имкониятига тайёрлайди. Шу моделга ўз жойини топиш имконини бериб, операторлар мувозанатни ушлаб туриши ва янги технология шароитларига тез адаптация қилиши мумкин.
· Таннархни камайтириш. Пакетли узатиш IP протокол ёрдамида нутқли трафик ва маълумотларни камайтириб операторлар учун таннархни туширишди.
Softswitch технология УФТф архитектурасини пакетли коммутация соҳасига кўчириш билан IP-телефония имкониятларини яхшилаш имконини беради. Ушбу икки омил харажатларни камайтириш имконига эга.
Фойдаланувчи учун афзалликлар
Softswitch моделига асосланган хизматларнинг охирги фойдаланувчиси учун каналларни коммутация қилишда бажариш мумкин бўлган назоратнинг ян-ги даражасини тақдим этади. Масалан, фойдаланувчилар чақирувларни офисга, уйга ёки мобил қурилмага куннинг исталган вақтида юбориш имко-ниятига эга. Улар яна муҳим маълумотлар, тревога сигнали ёки ишчи соҳада амалий дастурлардан ахборотни оператив олиши мумкин. Softswitch хизмат-ларни яратиш соҳасига фойдаланувчи учун қуйидаги афзалликларни тақдим этиш имконига эга:
· Индивидуал хизматлар. Softswitch модели молиявий ва техник нуқтаи назарда оддий бўлмаган фойдаланувчиларнинг талабларига операторларнинг жавоб бериш имкониятини беради. Фойдаланувчилар учун бу ҳаёт тарзи ва эҳтиёжларига мос келадиган кўплаб хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга эканлигини билдиради.
· Қулайлик ва назорат. Ушбу технологиянинг натижаси бўлиб вақт билан ҳам нафас фойдаланувчилар учун кўп қулайликлар ва назоратни таклиф эта оладиган хизматларни яратиш ҳисобланади. Softswitch модели ёрдамида операторлар хабарларни бир хил узатиш ва, фойдаланувчиларга қандай, каерда ва қачон мулоқотда бўлишни танлаш имконини берадиган, ахборотдан мобил фойдаланиш каби, хизматларни яхшилаш имконига эга бўлади.
· NGN режалаштириш. Бир неча йиллик прогнозларга кўра, хизмат-ларни интенсив яратиш ва технологик яхшилаш вақти бўлади. Softswitch мо-делини қабул қилган операторлар фойдаланувчиларга IP технологиясига асосланган янги хизматлардан шунчалик тез фойдаланишни тақдим этиши мумкин.
7-маъруза
ТАРМОҚНИНГ АСОСИЙ ЭЛЕМЕНТЛАРИ – КОММУТАТОР, МАРШРУТИЗАТОРЛАР ВА ШЛЮЗЛАР
7.1.Дастурий коммутатор
Бир томонда умумий фойдаланишдаги телефон тармоғи нуқтаи назарида, 7-сон УКС сигнализация пунктидир (SP, STP), бошқа томонда сигнализация тизимларини (E-DSSI, CAS) қувватлайдиган транзит коммутатордир.
Пакетли тармоқлар (IP) нуқтаи назарида, - Н.323 ва SIP тармоқлари учун медиашлюзларни бошқариш (Media Gateway Controller), бир вақтда сигнализация контроллери (Signalling Controller) ва терминал ускунасининг (БҚ) бошқарув қурилмасидир.
Ушбу барча функцияларни амалга ошириш учун қурилма турлича архитектураси бўйича қурилган сигнализациялар протоколлари билан ишлаши ва турлича технологияларига асосланган медиашлюзлар билан ўзаро ишлаши керак. Дастурий таъминот билан таъминланадиган протоколлар 7.1-расмда кўрсатилган. Softswitch технологиясига қўйиладиган вазифалар ихтисослаштирилган протоколлар билан ўзаро ишлайдиган функцияларни қурилманинг аппарат қисми ва дастурий ядроси ўртасидаги чақирувларни қайта ишлаш ва маршрутлаш функцияларидан ажратиб олиш ҳисобига ҳал этилади. Сигнализация протоколларининг барча хабарлари ва қурилмани бошқариш чақирувларни қайта ишлашнинг дастурий моделида тақдим этиш учун қулай бўлган ягона кўринишга келтирилади.
Функционал имкониятлари тўғрисида гапирадиган бўлсак, унда Softswitch бир жойга тўпланган ва тўпланмаган номерларнинг исталган сонини, абонентларнинг кўпгина сонини қувватлаб туриши мумкин.
7.1-расм. Softswitch тармоқли муҳит
7.2.Маршрутизаторлар
Тармоқ миқёсида маълумотларнинг узатилиши мувофиқ канал поғонаси билан амалга оширилади. Тармоқлараро маълумотларни етказиб бериш, маълумотларни узатиш маршрутларини танлаш каби масалаларни ечади. Тармоқлар маршрутизатор деб номланувчи махсус қурилмалар билан ўзаро боғланади. Тармоқ поғонаси, шунингдек турли технологиялар уйғунлиги, йирик тармоқларда адресация масалаларини ҳам ҳал қилади. У маълумотларни адресациялаш ва мантиқий манзил ҳамда номларни физик манзилларга айлантиришга жавоб беради. Ушбу поғонада пакетлар коммутацияси ва ортиқча юкланиш каби тармоқ трафиги билан боғлиқ бўлган масала ва муаммолар ҳам ҳал қилинади.
Quidway Net Engine 40 сериядаги универсал коммутациялаш маршрутизатори (USR.Universal Swith Router) Huawei компанияси томонидан ишлаб чиқарилган юқори самарали коммутациялаш маршрутизаторлардан бўлиб хисобланади. Бу сериядаги ускуна уч турга бўлинган:
- NЕ40-8-юқори самарали маршрутизатор;
- NЕ40-4-ўрта самарали маршрутизатор;
- NЕ40-2-паст самарали маршрутизатор;
Булар магистрал даражада ёки регионал IP тармоқнинг (МАN) конвергенция даражасида, базали IP тармоқда, катта корпоратив тармоқда ва соҳа тармоғида қўлланилади. NЕ40 маршрутизатори аппарат воситаларининг замонавий тақсимланган архитектураларига эга.
7.3. Шлюзлар
Интеграл имконийлик (IAD) ускунаси – NGN архитектурасида ишлатиладиган абонент имконийлигининг ускунаси. Бу ускуна ёрдамида пакетли тармоқ бўйича маълумотларни узатиш хизматлари, овозли алоқа, видео-ахборот ва бошқа хизматлар ташкил этилади. IAD ускунасининг ҳар бирида энг кўп 48 та абонент порти кўзда тутилган.
Имконийлик шлюзи (AMG) – унинг ёрдамида абонентга анолог абонент имконийлиги, ISDN хизматларини интеграциялаш билан рақамли тармоққа кириш имконийлиги, V.5 кириш имконийлиги ва рақамли абонент линияга (xDSL) кириш имконийлиги каби хизматларга ҳар турдаги кириш имконийликлари тақдим этилади.
Сигнализация медиашлюзи (SG) – УКС 7 сигнализацияси ва Интернет протоколи (IP) тармоғи интерфейси даражасида жойлашган ва умумий фойдаланиш коммутацияланадиган телефон тармоғи ва IP тармоғи орасида сигнализациясини ўзгартирилишини таъминлайди.
Уловчи линия медиашлюзи (TMG) – каналлар коммутацияли тармоқ ва пакетлар коммутацияли IP тармоқ орасида жойлашган ва ИКМ оқимлар ва IP узатиш муҳитининг ахборот оқимлари орасида формат ўзгаришини таъминлайди.
Универсал медиашлюз (UMG) – ўрнатилган SG ёки AMG нинг TMG режимида узатиш муҳитининг оқимлари форматини ва сигнализациясининг ўзгаришини бажаради. УФТ телефон станцияси КАТС (РВХ) корхона телефон станцияси, кириш имконийлиги тармоғи, кириш имконийлигининг тармоқ сервери (NAS) ва базали станциянинг контроллери каби ҳар хил ускуналарни уланиши таъминланади.
7.4. Softswitch моделини амалга ошириш вариантларига мисоллар
Турли ишлаб чиқарувчиларнинг Softswitch қурилмасининг ишлаш тамо-йили ва тузилмаси турличадир. Турли ишлаб чиқарувчиларнинг иккита Soft-switch моделини амалга ошириш мисолларини кўриб чиқамиз. Улардан бири Luсent Technologies компаниясининг Softswitch модели ягона тузилмали Soft-switch саналади, иккинчиси эса, mSwitch - кенг тарқалган архитектурага эга.
Luсent Technologies
Luсent компаниясининг (LSS) Softswitch модели функционал тарзда ик-ки қисмдан иборат:
· Ташқа қурилма билан ўзаро ишлаш учун жавоб берадиган Softswitch моделнинг аппарат қисми қурилмалар сервери (Device Server) деб номланади. Қурилмалар сервери аниқ типдаги медиашлюзлар (АТМ коммутарлари, IP-телефония шлюзлари) билан ўзаро ишлашини ҳамда сигнализациянинг махсус протоколлари (7-сон УКС (MTP ISUP-R), SIP) билан ишлашини қув-ватлаши мумкин. У алоҳида турган ускуна кўринишида ёки умумий шассига ўрнатиш учун плата кўринишида бўлиши мумкин.
· Барча боғланишни ўрнатиш, назорат қилиш ва узиб қўйиш функ-циялари алоҳида қурилма – чақирувлар серверида (Call Server) бажарилиши мумкин. Бундай қурилмада чақирувларни маршрутлаш, адресларни ҳал этиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинади, интеллектуал перифирия қурилмасидан олинган ахборот асосида боғланишларни қайта ишлаш сиёсати кузатилади. LSS компанияси Lucent АРХ-8000, АРХ-1000 ва МАХ TNT шлюзлари, шунингдек Н.248 протоколини қувватлайдиган бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг IP шлюзлари билан ўзаро ишлаши мумкин. Softswitch исталган фойдаланиладиган сигнализация тизимлари билан ишлаши ва турли протоколлар билан ўзаро ишлаши мумкинлиги 7.2 - расмда кўрсатилган.
- IMT – Inter-Machine Trunk
- IPDC – Internet Protocol Device Control
- JTAPI – Java Telephone Application Programming Interface
- IAD - Интегрированное устройство доступа
7.2 - расм. LSS компаниясининг тармоқли муҳити
LSS платформаси махсус серверларда ёки SUN Netras серверларида қу-рилган. LSS компаниясининг барча қурилмалари ишончлилик учун нусха олинган. Шундай қилиб, LSS қурилмаси иккита: муҳофаза қилинган режимда (нусха олинган) ва хизмат кўрсатувчи асбобларнинг иккиланган сони билан муҳофаза қилинмаган режимда конфигурацияланган (тутган ўрни) бўлиши керак. LSS негизида операторлар интеллектуал тармоқларнинг хизматларини абонентларга кўрсатиши мумкин.
UTStarcom
UTStarcom Америка Softswitch компанияси mSwitch деб номланади. У Lucent компаниясининг маҳсулотига қараганда кенг тарқалган тузилмага эга, серверлар ва шлюзлар мажмуасидан иборат тармоқли архитектурага эга. mSwitch тармоқли муҳити 7.3 - расмда келтирилган.
Серверлар мажмуаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
- чақирувлар сервери (Call Server);
- иловалар сервери (Application Server);
- Policy Server;
- фойдаланувчининг жойлашган ўрнини аниқлаш сервери (SLR Server);
- авторлаш, аутентификатлаш ва ҳисобларни юритиш сервери (AAA Server);
- медиа сервер (Media Server);
- SCP Server;
- MAN – Mobile Access Network.
7.3 - расм. mSwitch тармоқли муҳити
mSwitch негизидаги ускуна билан SS7 TUP/ISUP, INAP/TCAP/SCCP, V5.2, Q.931, DSS1 каби УФТф сигнализациянинг ҳар хил турлари қувват-ланади. IP тармоқ ичидаги бошқа ускуна ва бошқа Softswitch билан ўзаро ишлаш учун қуйидаги протоколлар: SIP, SIP-T, Y.323, MGCP, Megaco/H.248, SNSP, SIGTRAN, CAMEL, PARLAY/JAIN/JTAPI, BICC қувватланади.
8-маъруза
S-12 ТИЗИМИНИНГ ТАВСИФИ, ҚЎЛЛАНИЛИШ СОҲАСИ, ФУНКЦИОНАЛ СХЕМАСИ
S-12 тизими маҳаллий, транзит, шаҳарлараро, халқаро станциялар тари-қасида исталган даражадаги тармоқда ишлаш учун мўлжалланган. Тизим 24 32 каналли ИКМ тизими 6илан ишлай олади. Станция сиғими кенг оралиқда ўзгариши 100000 (500000) абонент линиясигача бўлиши мумкин.
Тизим тугунли сифатида ишлатилса, тизим ускунаси 60000 улаш линия-сини улаб бера олади. Тизим коммутация майдони 25000 Эрл телефон юкла-нишини ўтказиши мумкин. Энг катта юкланиш соатида станция 750000 чақи-рувга хизмат кўрсата олади. Телефон аппаратининг электр таъминоти сифа-тида 48В (60В) кучланишли марказий батарея кўзда тутилган. Абонент ли-нияси химоя кобиғининг минимал қаршилиги 15 КОм. Абонент линиясидан рақамли ахборотни импульс кўринишда ҳам частотали код билан қабул кила олади. Абонентларни 20 та категорияга бўлиш мумкин.Тизимда абонентларга ҳар хил қўшимча хизмат турлари берилиши мумкин.
Тизимда тўлиқ тақсимланган бошқариш тузилмаси ишлатилган. Шунинг учун станция сиғимини равон ошириш мумкин. Бутунлай тақсимланган бош-қариш тамойили тизимни мустаҳкамлигини оширади ва ўсиб бораётган та-лабларга,.ишлаш..шартларини..ўзгартиришга..имкон.беради. Бошқарувчи ус-куналар модуллар кўринишида бажарилган. Бошқарув қурилмалари асосига ИНТЕЛ-8038, 80386 туридаги микропроцессорлар қўйилган.
Бошқарув қурилмалари икки турга ажратилган: модул бошқарув қурил-малари (ТСЕ) ва қўшимча бошқарув қурилмалари (АСЕ). Модул бошқарув қурилмаси модулнинг иш жараёнини бошқаради ва рақамли коммутация майдонида уланишни ўрнатади. АСЕ нингтерминал ускунаси йўқ. Улар або-нент ва улаш линиялари чақирувини бошқариш вазифасини, ҳамда тизим ва-зифаларини (маъмурий ресурсларни бошқариш ва хоказо) бажаради.
S-12 тизими ҳар хил ахборот манбаини улашга йўл беради (8.1-расм):
-аналог..абонент..линиясини;
-ISDN..абонентини;
-корхона..АТС..абонентларини;
-концентраторни..ва..хоказо.
Бундан ташқари, тизим пакет коммутация тармоғи, кенг йўлакли ISDN тармоғи, алоқани бошқариш тармоғи, уяли тармоқ ва хоказолар билан ҳам-корликда ишлай олади.
Тизимда рақамли технология ишлатилган, чунки уни бошқариш ва фой-даланиш микропроцессорларда бажарилган дастурий бошқарув қурилмаси ёрдамида амалга оширилади. Ахборотни тақсимлаш рақамли коммутация майдони ёрдамида бажарилади.
Расмдаги..белгилар.
Analog..Subseriber-Аналог..абонент;
Remote..Subseriber-чиқарилган..абонент..блоки..(концентратор);
ISDN..Subseriber-ISDN..абоненти;
Network Service Centre-тармоқда техник хизмат кўрсатиш маркази;
Public Switcked Telehone Network-умумий фойдаланишдаги телефон..тармоғи;
Packe..Switcking..Network-пакетли..коммутация..тармоғи;
Broad..Band..Network-кенг..йўлакли..тармоқ;
Cellular..Network-уяли..алоқа..тармоғи.
8.1-расм. S-12 га уланган линиялар
S-12 тизим архитектураси модул асосида қурилган. Бундай архитектура ишлаб турган тармоқда ҳам, рақамли тизим интеграл хизмат тармоғида ҳам ишлай олишини таъминлайди. Тизим асосига терминал ва тизим модуллари-дан ташкил топган тақсимланган бошқариш қўйилган. Бу модуллар рақамли коммутация майдонига ИКМ тракти ёрдамида уланади. Бу икки трактлар ти-зимнинг ички вазифаларини бажариш учун мослаштирилган.
Терминал модуллар махсус вазифаларни бажаради ва бу модулга улан-ган линиядаги бошқариш линия ахборотни коммутация майдони билан мос-лаштириш учун керак. Тизим ва терминал модуллар улаш ўрнатиш жараёни-да марказий бошқарув қурилмасининг баъзи бир конфигурациясини ҳосил қилади. Улаш ўрнатиш жараёнида модулларнинг бир-бирлари билан алоқа-си..рақамли..коммутация..майдони..орқали..бажарилади.
Рақамли коммутация майдони DSN (Digital Switching Network) рақамли коммутация элементи (мультипорт) асосида қурилади ва мураккаб тузилмага эга. Майдон DSN нинг тузилиши станция сиғимига ва керакли бўлган ўтка-зувчанлик кобилиятига боғлиқ. Ҳар бир модул майдонга иккита мослашти-рилган ИКМ тракт ёрдамида уланади. Бу модуллар туридан қатъий назар ягона протокол билан мулоқотда бўлади. Ҳамма модуллар бошқариш эле-менти СЕ (control element) га эга. Бошқарув элемент микропроцессордан, хотирадан ва коммутация майдони билан боғланиш учун стандарт интер-фейсдан иборат. Бошқарув элемент терминал бошқариш элементи (ТСЕ) ва қўшимча бошқариш элементи (АСЕ) бўлиши мумкин.
Терминал бошқарув элементи кластер ускунага эга. Бу кластер шу мо-дулнинг махсус вазифасини бажаришга мўлжалланган. Мисол учун аналог абонентнинг линия ускунаси, рақамли трактнинг линия ускунаси ва хоказо. Кластер билан интерфейс вазифасини стандарт интерфейс бажаради. Префикс таҳлил қилиш, хатоларга ишлов бериш, ресурсларни тақсимлаш ва хоказо ўзига хос масалаларни ечиш учун АСЕ туридаги бошқарув элемент ишлатилади. Булар кластер ёки бошқа ускуналарга эга бўлмаган АСЕ ТСЕ ни қўллаш вазифасини бажаради.
8.2. S-12 тизимининг модуллар тузилиши (ТСЕ, TSM, ASM)
8.2 - расмда S-12 тизимининг тузилиш схемаси келтирилган. Схемада марказ бўлиб, рақамли коммутация майдони (DSN) ҳисобланади. Унга ҳамма бошқариш модуллари уланган. Терминал модуллар бошқарув элементи (ТСЕ) ва терминал усканасидан иборат.
ASM (Analog Subscriber Modul) - аналог абонент линиясининг модули ТСЕ бошқарув элементидан ва аналог абонент линиясини (РКМ) улаб берув-чи терминал AST дан ташrил топган. AST га одатдаги телефон аппарати, таксафон, юқори устунликка эга аппарат ва хоказо уланиши мумкин. Терми-нал қисми BORSCHT вазифасини бажаради.
DTM (Digital Trink Module) -рақамли улаш линиялар модули. Бу модул бошқа коммуникация тугунларни РКМ га улаш учун ишлатилади. Модул 24 каналли ёки 32 каналли ИКМ тизимли рақамли улаш линияларини бошқариш ва улаш учун ишлатилади.
СТМ-(Clock and Tones Module) -такт ва тонал сигналлари модули.
RJM-(Remote.Interface.Modul)-чиқарилган.абонент.блоки (концентратор) билан интерфейс модули. Модул DTM модули каби кўрилади. Блокни бошқариш (16 каналда ташкил қилинган) умум канал сигналлаш (УКС) усули билан бажарилган. Модулда RSUTT ишлатилади.
RSUTT – (Remote Subscriber Unit Trunk Terminal) - чиқарилган абонент блоки билан тракт терминали.
SCM-Service Curcuit Modul -хизмат комплектлар модули. Модулда кўп частотали қабул қилувчи ва узатувчи терминал (MR/ST) ишлатилади. Модул бошқа АТС билан алоқа ўрнатилаётганда бошқарув ва ҳамкорлик сигнал-ларини ва абонентнинг телефон аппаратидан кўп частотали усулда рақамни қабул қилиш учун ишлатилади. Бу модул тизимнинг ҳамма қурилмаларига тақсимланадиган асосий такт частотасини (8 МГц) ишлаб чиқаради. Яна ҳар хил акустик сигналлар рақамли кўринишда ишлаб чиқарилади.
8.2-расм. S -12 тизимининг тузилиш схемаси
СРМ – (Computer Peripherals Modul) - машина периферияси модули. Бу модул ташқи хотирани ва "киши - машина" диалоги учун терминални бош-қариш учун ишлатилади. Модул тизимга техник хизмат кўрсатиш учун ҳам ишлатилади.
ISDNSM-ISDN абонент модули. Бу модул ҳар хил турдаги ахборотни (телефон, пакет ва бошқа) узатиш таъминлайди.
ISDNTM - интеграл абонентлар тармоғи билан алоқани таъминлаш мо-дули. Модул 2048 Кбит/с тезликда ишлайдиган гуруҳли 32 каналли трактга хизмат кўрсатади. У хабар пакети ёки сигналлашга ишлов беради.
ISDNJM - ISDN чиқарилган абонент блокининг интерфейси модули. Бу модул аналог - рақамли аралаш концентратори бўлиб ҳисобланади. Бу шаҳар ва қишлоқ шароитига мос лойиҳалаштирилган модул. Концентратор 976 гача чиқарилган аналог абонентларини улашга йўл беради. Модул РКМ га або-нент гуруҳини рақамли улаш линияси бўйича улашни таъминлайди.
HCCM-HJGH-Common Channel Modul - 7 сонли УКС модули (юқори унумдорлик умумканал модули).
АСЕ - қўшимча бошқарув қурилмаси.
DSN - рақамли коммутация майдони.
DSN вақт - фазовий коммутация тизимидан иборат. Майдон ҳар хил ча-қирувга хизмат кўрсатиш босқичида ҳар хил терминал модуллар ва тизим мо-дуллар орасида улашни ўрнатиш учун ишлатилади. S-12 тизимда тўлиқ тақ-симланган бошқаришга эга бўлгани ва "умумий шина" бўлмагани учун мо-дуллар орасидаги ҳамкорлик РКМ орқали ҳосил қилинган трактдан бажари-лади.
Модуллар тузилиши
S-12 тизим ҳамма бошқарув модуллари бир-бири билан рақамли комму-тация майдонида уловчи трактлар орқали уланади. Тизим ҳамма модуллари асосан бир хил тузилган, яъни бир хил тузилишга эга. Модул икки қисмдан иборат. Терминал схема ёки терминал ва бошқарув элементи ТСЕ дан. Тер-минал схемалар (Terminal Circuits) бу махсус ускуна бўлиб, модулнинг вази-фасига мувофиқ иш бажаради. Терминалнинг бошқарув элемент ТСЕ ёки терминал бошқарув элементи хотирали (Memoru) микропроцессорлардан (Processor) ва терминал интерфейси (Terminal interface) деб номланган уску-надан иборат. Модул тузилиши 8.3-расмда кўрсатилган.
8.3-расм. Модул тузилиши
S - 12 тизими терминалсиз модуллар ҳам бор. Бундай модуллар қўшимча бошқарув ускуналар ёки қўшимча бошқарув элементлари АСЕ дейилади ва терминал интерфейси орқали рақамли коммутацион майдонга уланади. АСЕ тизимнинг қолган бошқарув ускуналари учун ёрдам бериш вазифасини бажа-ради. Улар тарификацияни таҳлил қилишади, каналлар ресурсларини тақсим-лайди, статистикага қайта ишлов беради ва бошқалар. Терминал бошқарув элементи, ТСЕ иккита печатли платада ташкил топган. Биттасида (РВА) процессор ва хотира, бошқасида терминал интерфейсининг (TERA) печатли платаси жойлашган. Хозирги вақтда аралаш печатли плата - процессор - хотира- терминал интерфейс (МСИА) ишлаб чиқилган.
Процессор (микропроцессор Intel - 8086) бошқарув элементининг асосий қисми бўлиб, бажарадиган жараёнларни бошқариш учун мўлжалланган такт-ли частота, шу платада жойлашган тактли генератор ёрдамида генерация қи-линади. Процессор платаси шикастланган жойларни аниқлашини таъмин-лайди ва уларни коррекция қилувчи воситаларига эга. Бундан ташқари, тай-мерни назорат қилиш ва хотирани химоя қилишни ҳам бажаради. СЕ бошқа-рув элементининг дастур таъминоти хотирада сақланади. Хотира 256 Кбайт-ли динамикли ОХҚ микросхемалардан тузилган. Хотира 1 Мбайт ахборотни сақлаш учун мўлжалланган. Хотира блоки ягона хатоларни аниқлайди. Хоти-рага мурожаат қилиш учун процессор юқори тезликдаги HSB шинаси ишла-тилади. Бу шина терминал интерфейсни бошқариш учун ишлатилади. Тер-минал схемани бошқариш учун пасттезликдаги LSD шинаси ишлатилади. Терминал интерфейс ТИ терминал ва рақамли коммутация майдони ораси-даги интерфейс бўлиб ҳисобланади. У бошқарув элементининг коммутация майдони ИКМ тракти каналларига киришни таъминлайди. ТИ орқали бошқа-рув элементи хабарлар пакетлари билан бошқа ТСЕ лар билан алмаши-нуви мумкин (8.4-расм).
8.4-расм. Терминал интерфейс тузилиши
Терминал интерфейс TERA платасида жойлашган. ТИ ишини бажариш учун жуфт қабул қилиб узатувчи портларга эга. Жуфт порт терминал билан ва икки жуфт порт эса рақамли коммутация майдони билан алоқа қилиш учун хизмат қилади.
Бошқарувнинг битта қабул қилувчи порти (Port controller-Poco) такт им-пульсларини, овозли сигналларни ва жорий вақтдаги сигналларни тақсимлаш тизими билан уланган.
Иккита қабул қилувчи ва иккита узатувчи портлар микросхема QUAP ту-рида бажарилган. Ҳамма порт мультиплексли шина TDM- Time Division Multiplex билан боғланган. Бошқарув портини богловчи тракт орқали ҳар би-ри ўзининг вақтли каналидан тонал сигналлар узатилади.
Ҳар бир TDM шинаси орқали кирувчи канал исталган чикувчи канал би-лан уланиши мумкин. Бу ҳар қанақа тонал сигналини, исталган чиқувчи ка-налга бошқарув процессори бошчилигида керакли порт ва каналлари ёрдами-да коммутация йўли билан узатишга имкон беради. Бу шина орқали ахборот-ни терминал ва коммутация майдони орасида узатиш мумкин. Терминал ин-терфейс таркибида (Packet RAM 2/4 Кбайт) ҳажмли пакетли ОХҚ бор. ТСЕ процессори бу хотирадаги хабарлар пакетини қабул қилиш ва узатиш учун ишлатилади.
9-маъруза
S-12 ТИЗИМИНИНГ КОММУТАЦИЯ МАЙДОН СТРУКТУРАСИ ВА ФУНКЦИЯСИ
9.1. Рақамли коммутация элементи
Рақамли коммутация майдонини қуриш учун рақамли коммутация эле-менти (DSE-Digital Switching Element) - мультипорт ишлаб чиқилган. Бу эле-мент ўз бошқарув қурилмаси таъсирида В-Ф-В коммутациясини таъминлай-ди. Мультипорт конструкцияси бўйича ихтисослаштирилган (катта интеграл схема) жойлашган печатланган платадан и6орат. Ҳар бир катта интеграл схе-ма (КИС) қўшалоқ қабул қилувчи - узатувчи портдан иборат. Шундай қилиб, мультипорт 16 та коммутация портига эга. Портлар умумий шина билан бир-бирига боғланган (9.1- расм).
Мультипорт 16 кириш ИКМ трактлари ва 16 чиқиш ИКМ трактлари ка-нал сигналларини коммутация қилади. Ҳаммаси бўлиб, мультипортга 16 та икки томонлама ИКМ трактлари уланади. Хозирги вақтда мультипорт битта катта интегралли схемада ишлаб чиқиляпти ва SWEL - коммутация элемент деб ном олган.
Мультипорт 16 бит ахборот узатиладиган каналларни коммутация қила-ди. Бу стандарт S -12 тизими учун қабул қилинган. Шундай қилиб, ҳар бир 16 бит..ахбороти..бўлган..32..та..вақт..канали..бор.
Канал ахбороти узатиш тезлиги 128 Кбит/с ни ташкил қилади. Коммугация майдонида 4096 Кбит/с тезликка эга ИКМ трактининг ахборот оқими ўтади. Бу стандартга айлантириш терминал модулларда бажарилади. Демак, t=3,9 мкс га тенг бир вақт каналига ажратилган вақт давомида 16 бит ахборот РКМ дан узатилади. ИКМ трактининг нолинчи канали давр синхро-низацияси ва техник хизмат сигналларини узатиш учун ишлатилади. 16 канал эса улаш - ўрнатиш жараёнида узилишлар сигналини ва улаш трактни узиш сигналларини узатади. Қолган 30 та канал улаш - ўрнатишда бошқариш буй-руқларини ва сўзлашиш ахборотини узатиш учун ишлатилади.
9.1-расм. Мультипортнинг тузилиши
Ҳар бир порт ўзининг улаш ўрнатиш буйруқларини бажарувчи бошқа-ришга эга. Буйруқлар ИКМ трактидан тушади. Ҳамма портлар бир-бири би-лан мультипортнинг ички шина тизими орқали мулоқотда бўлади. Муль-типорт портларининг фазодаги коммутациясини ва каналларни вақт бўйича коммутация қилади. Яъни, исталган 512 кириш канали, исталган 512 чиқиш каналига уланиши мумкин. Мультипорт белгиланиши 9.2-расмда келти-рилган.
9.2 - расм. Портнинг белгиланиши
9.3-расмда DCE даги қўшалоқ портлар тузилиши келтирилган.
9.3-расм. РКЭ даги қўшалоқ портлар тузилиши
Ҳар бир порт икки томонлама ИКМ тракти уланган чиқиш ва кириш қис-мига эга. ИКМ тракти 16 битли 32 вақт каналларини ўтказади. Портлар РКМ да оралиқ линия билан боғланади. Бу линиялардан ахборот икки қутбли им-пульслар кўринишида узатилади Бу эса ташқи сигналлардан етарли сақла-нишни таъминлайди.
Ҳар бир порт бу сигналларни линия адаптери ёрдамида мослаштириш қурилмаларига эга. Кириш трактидан берилаётган ахборот кетма-кет парал-лелга айлантиришдан ўтиб, кириш порт хотирасига ёзилади. Коммутация вақтида, бу ахборот чиқиш ИКМ трактидан узатиш учун узатиш пор-ти..хотирасига..қайтадан..ёзилади.
9.2. S -12 тизимининг коммутация майдони тузилиши
Рақамли коммутация майдони (РКМ) мультипортлардан йиғилади. Мультипортлар шундай уланадики, бу мультипортларга уланган бошқарув модулларига улана олиш имконини яратади .Бундай ички бандлик эҳтимоли минимал бўлади. Коммутация майдон архитектураси тизим эксплуатация қи-линаётганида кенг сиғим диапазонида майдон сиғимини текис ошириш мум-кинлигини кўзда тутади.
Мультипорт коммутация майдони қуриш учун асосий элемент ҳисоб-ланади ва 16 портга эга, портларга тўрт симли ИКМ трактлар уланган.
Рақамли коммутация майдон иккита излаш босқичига бир звеноли имкон босқичига (ИБ) ва гуруҳли излаш босқичига (ГИБ) эга. ГИБ коммутация май-дони сиғимига ва талаб қилинган ўтказувчан қобилиятига қараб, тўртта те-кисликдан иборат бўлиши мумкин. Ҳар бир текисликда биттадан учтагача звенолар бўлиши мумкин (9.4-расм).
9.4-расм. РКМ нинг қурилиш тамойили
9.3. Имкон босқичининг тузилиши
Имкон босқичи кириш коммутаторларидан иборат. Терминал ва тизим модуллари АS (Access Switch) кириш коммутаторларига уланади. Ҳар бир коммутатор мультипортдир. Кириш коммутатори портлари қуйидагича тақ-симланади:
-0-7 – портлар терминал модулларини улаш учун ишлатилади;
-12-15–.-портларга..тизим..модуллари..уланади;
-8-11–портларга..текисликлар..уланади.
Шундай қилиб, кириш коммутаторлари терминал ва тизим модулларини рақамли коммутация майдонга улаш ҳамда тушаётган телефон юкланишини ҳар..хил..текисликларга..тақсимлаш..учун..ишлатилади.
Модуллар имкон босқичининг жуфт мультипортларига (АS) уланади. Модуллар хизмат кўрсатадиган юкланишга қараб иккита кириш коммутатор-лари (АS) га тўртта ёки саккизта модуллар уланиши мумкин. Бундай конс-трукция терминал субблоки ТSU (Теrminal Sub Unit) деб ном олди.
9.5- расмда субблокнинг тузилиши кўрсатилган.
9.5-расм. Терминал субблокнинг тузилиши
Имкон босқичи 1024 гача кириш коммутаторига эга бўлиши мумкин. Бу-лардан жуфтлик (512 жуфтлик) ҳосил қилинади. Шундай белгилаш керакки, агар уланиши керак бўлган модуллар битта кириш коммутаторига уланган бўлса, улар орасидаги уланиш шу коммутатор орқали, ГИ босқичи-сиз..ўтказилади.
Битта кириш коммутаторга 8 та АЛ терминал модулларини ёки икки марта кам улаш линия (УЛ) ларини улаш мумкин. Бунда битта кириш комму-таторига улаш мумкин бўлган АЛ ва улаш терминал модулларнинг бир-бирига нисбати: 8/0, 6/1, 4/2, 2/3, О/4; кириш коммутаторига уланадиган ти-зим модуллар сони чегараланмаса ҳам бўлади. Лекин тизим модуллар сони терминал модуллар сонидан бирмунча кам, шунинг учун улар тўрттадан ула-нади. Агар тизим модуллари кириш коммутаторига уланмаган бўлса, бу портлар ишлатилмай..қолади.
Битта субблокдаги модуллар орасидаги уланиш керакли кириш комму-татори ичида бажарилади. Ҳар хил терминал субблокка кирган модуллар ора-сидаги уланиш ГИ босқичи ресурсларидан фойдаланиб бажарилади.
Агар тўртта терминал субблокидан битта гуруҳ ташкил қилинса, улар-нинг ҳамкорлиги учун ГИ босқичида битта мультиблок ажратилади. Бунда «Терминал блок» ҳосил бўлади.
9.4.Терминал блок тузилиши
ГИ босқичи сифатида битта мультипортнинг ишлатилиши, кичик сиғимли АТС қуришга имкон беради. Бунда мультипортнинг ҳамма 16 порти терминал ва тизим модулларини улаш учун ишлатилиши мумкин. Лекин АТС..сиғимини..ошириб..бўлмайди.
Шунинг учун, S-12 тизимли станцияларида ГИ босқичининг биринчи звеносидаги мультипортининг 0-7 портлари терминал субблокларни улаш учун ажратилган, қолган 8-15 портлар кейинчалик рақамли коммутация майдонининг сиғимини ошириш учун ишлатилади. Бундай конфигурация терминал..блок..(ТU))..деб..ном..олди (9.6-расм).
Улаш ўрнатилаётганда мультипорт фақат ишга туширилган портлар иш-латади. 9.4 ва 9.6-расмлардан кўринадики, терминал модуллар коммута-ция майдонининг бир томонида жойлашган. Бундай майдон ўралган, деб ата-лади. Демак, коммутация майдонида исталган иккита модулни улаш учун тўғри тракт ўрнатиш керак ва майдоннинг баъзи бир жойида (акс эттириш нуқтасида) бу тракт чақирилаётган модул томон қайилиши керак. Терминал субблокда акс эттириш нуқтаси биринчи звенодаги мультипортнинг маълу-мотлар шинаси ҳисобланади.
9.6-расм Терминал блок ТU ни тузилиши
10-маъруза
S-12 ТИЗИМИДА ЧАҚИРИҚЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЖАРАЁНЛАРИ
Улаш ўрнатиш жараёни
S-12 тизими кенг маънода тақсимланган бошқарув тизимига эга. Чақи-рувга хизмат қилишда алоҳида бошқарув модулларидан конфигурация тузи-лиши керак. Бу бошқарув модуллар шу турдаги чақирувга хизмат кўрсатади. Бошқарув модулларининг ўзаро таъсири учун умумий шина кўзда тутил-маганлиги сабабли, бошқарув тузиш учун рақамли коммутация майдони ор-қали ўрнатилган ИКМ тракти ишлатилади.
Улашни ўрнатиш жараёнида коммутация майдонида уланган ИКМ трактлари ёрдамида бир модулни иккинчисига улаш ишини бажаришга имкон беради. Бу трактда аниқ улаш учун вақтли канал ажратилади.
Модуллараро улаш трактини яратиш алгоритмига мувофиқ бир томон-лама (бир йўналишли) ва икки томонлама бўлиши мумкин. Аниқ вақтли ка-нал рақами ҳар бир мультипортнинг бошқарув ускунаси томонидан танлана-ди. Икки томонлама алоқа вақтида бошқарув модуллари орасида қайтиш тракти ўрнатилади. Шу билан бирга икки тракт бир-бирига қарши эмас ва Ра-қамли коммутация майдонида ита маршрут билан чекланмайди.
Қайси бир йўналишда ўрнатилган тракт кўпгина маршрутлар бўйича ўтиши мумкин, лекин улаш ўрнатилгандан кейин танланган тракт узилганча бошқа ўзгармайди.
Улаш ўрнатиш жараёни чақирилаётган линиялар модули орқали бошқа-рилади. Белгиланган бошқарув модуллар билан алоқа ҳар бир улашни ўрна-тиш босқичида РКМ (DSN) орқали содир бўлади. Мисол тариқасида турли хил қурилмаларнинг бир-бирига ўзаро таъсирини станция ичидаги алоқани ўрнатиш жараёни сифатида кўриб чиқамиз. Бу хил уланишни ўрнатиш жара-ёнида турли хил модуллар иштирок этади.
Бошқарув қурилмасининг
конфигурацияси 10.1-расмда келтирилган.
10.1-расм. БҚ конфигурацияси
Бошқарув модуллари икки гуруҳга бўлинган:
-Терминал модулларини бошқариш қурилмаси.
-Қўшимча бошқариш қурилмаси.
Биринчи гуруҳга:
ASM1 –чақирилаётган А абонент модули.
ASM2 – чақирилаётган В абонент модули.
SCM – хизмат комплект модули. Иккинчи гуруҳга қўшимча бошқарув қурилмалари киради:
ACE1 – чақирилаётган абонент томонидан тушган чақириқни бошқариш модули (LCACO) ASM 1.
ACE2 – ACE1 га (PATED; LSIF) рақамини аниқлашга ёрдам беради ва рақамларни таҳлил қилади.
ACE3 – чақирилаётган абонент томонидан тушган чақириқни бошқариш модули (LCACO).
Ички станцион алоқа ўрнатиш жараёни
Агар А абонент телефон аппаратини рақам терувчиси тугмачали бўлса, у ҳолда SCM нинг узи «Станция тайёр» сигналини узатади.
Агар А абонент ТА нинг рақам терувчиси дискли бўлса, у ҳолда «Стан-ция тайёр» ASM1дан узатилади.
Алоқа ўрнатиш жараёни бир неча босқичлардан иборат.
1-босқич (10.2-расм):
а) чақириқни қабул қилиш.
Б) станция тайёр сигналини узатиш.
10.2-расм. 1 – босқичда улаш
1.Терминал модули ASM1 шу модулга уланган абонент линиясидаги тушган чақириқни ҳар доим қабул қилишга тайёр режимида туради. А або-нент микротелефон гўшаги кўрсатилган ASM1 орқали топилади. Чақириққа хизмат кўрсатиш босқичининг алгоритмига асосан ASM1 DSN орқали ACE1 нинг чақириқни бошқариш қурилмаси билан алоқа ўрнатади. Шу ўрнатилган тракт орқали TCЕ1 дан АСЕ1 га чақирилаётган абонентнинг линия рақами хақидаги ахборот узатилади.
2.АСЕ1 бу ахборотни эслаб қолади ва ТСЕ1 га тушган чақириққа хизмат қилишга тайёрлиги тўғрисида тескари тракт ўрнатади.
3.АСЕ1 ўзининг хотирасидан чақираётган абонент А категориясини аниқлайди. Бизнинг холатда А абонентнинг ТА тастатурали АСЕ1 АСЕ2 билан уловчи тракт ўрнатади ва унга чақираётган абонент линия рақамини ва частотали қабул қилгич улаш зарурлиги хақида ахборот узатади.
4.АСЕ2 бўш SCM ни танлайди ва чақираётган абонент тўғрисида маъ-лумотни узатади ва абонент линиясига керакли бўш қабул қилувчини улаш зарурлиги хақида ахборот узатади.
5.CSM нинг модулни бошқариш қурилмаси, керакли тастатурали қабул қилгич танлайди ва ASM1 ўртасида тракт ўрнатади ва TSM1 га унга қабул қилгич уланганлиги хақида ахборот узатади ва станция тайёр сигналини уза-тишга тайёрлигини хақида сигнал узатади.
6.TCE1 SCM томон тескари уловчи тракт ўрнатилади. А абонентга 5- тракт орқали станция тайёр узатилади ва тизим рақамларни қабул қилиш ре-жимига ўтади.
7.SCM ACE1 га А абонент линиясига тастатурали қабул қилгич улан-ганлиги тўғрисида хабар узатиш учун тракт ўрнатилади.
2–босқич. Терилган рақамларни қабул қилиш ва таҳлил қилиш (10.3-расм).
ТСЕ (SCM) 6-трактдан биринчи рақам терилганлиги тўғрисида маълу-мотни қабул қилиб, 5-трактдан станция тайёр сигналини узатади. ТСЕ (SCM) ACE1 га 7-орқали биринчи рақам қабул қилинганлиги тўғрисида ахборот уза-тади.
10.3-расм. 2 – босқичда улаш.
АСЕ1 АСЕ2 3-тракт орқали қабул қилинган рақамнинг таҳлили тўғри-сида хабар узатади, яъни нечта рақам қабул қилиш керак, кейинги таҳ-лилгача SCM қабул қилинган рақамларни АСЕ1 га узатишни давом эттириб, яна нечта рақам кераклиги ва унинг таҳлилини АСЕ2 га узатади. Агар АСЕ янги таҳлил ички станцион алоқасини аниқласа, АСЕ2 АСЕ1 га тўлиқ або-нент рақамларини қабул қилиш учун яна нечта сон кераклиги хақида ахборот узатади. Тўлиқ рақам қабул қилиб бўлгандан сўнг, АСЕ2 қабул қилган рақам-ни позицияли рақамга айлантиради ва АСЕ1 га Б абонент учун иштирок эта-диган АСЕ3 рақамини узатади.
3 – босқич. Рақам қабул қилиш, қабул қилгични бўшатиш (10.4-расм).
10.4-расм. 3 - босқичда улаш
1.АСЕ1 охирги рақамни қабул қилганда, қабул қилгични бўшатиш буй-руғини узатиш учун 9-тракт орқали улаш ўрнатади.
2. 5 ва 6-тракт бўшатиш учун буйруқ бажарилади.
3.SCM АСЕ2 га қабул қилувчи бўшаганлиги тўғрисида ахборотни уза-тиш учун трактни ўрнатади. АСЕ2 ўзиниг хотирасида қабул қилувчи бўшли-гини ва янги улашда ишлатиш мумкинлигини қайд қилади.
4.SCM АСЕ1 қабул қилгични бўшатиш тугаганлиги тўғрисида маълу-мотни 7-тракт орқали узатади.
4–босқич. Чақирилаётган абонент линиясига улаш (10.5-расм).
1. АСЕ1 ТСЕ1 га чақирилаётган абонентнинг позицион рақамини ва шу абонент уланган ASM2 рақамини узатади.
2. ТСЕ1 ASM2 билан 11-тракт орқали тўғри йўналишда улаш ўрнатади ва ТСЕ2 га чақирилаётган абонент линияси тўғрисида хабар билдиради.
3. ТСЕ2 ASM1 билан тескари 12-тракт ўрнатади. Икки томонлама дуп-плекс улаш содир бўлади.
10.5-расм. 4 – босқичда улаш
4. ТСЕ2 чақирилаётган абонент линия категориясини, унинг бўшлигини текширади ва бу линияни банд этади. ТСЕ2 АСЕ3 га 13-тракт орқали улаш ўрнатилганлиги тўғрисида хабарни узатиш учун улаш ўрнатади.
1. АСЕ3 АСЕ1 га чақирилаётган абонент билан алоқа ўрнатилганлиги тўғрисида хабар узатади (14-тракт).
5–босқич. Чақириқ сигнали ва чақириқ сигналининг назоратини узатиш (10.6-расм).
10.6-расм. 5 - босқичда улаш
1. АСЕ1 ТСЕ1 га чақираётган А абонентга чақирик сигнали назоратини аниқловчи буйруқ юборади. АСЕ1 15-трактдан АСЕ3 чақирилаётган Б або-нент линиясига чақириқ сигналини улаш учун сигнал юборади.
3. АСЕ3 ТСЕ2 га Б абонент линиясига чақириқ ва А абонентга уни назо-рат сигналини улаш учун буйруқ юборади (16-тракт).
4. ТСЕ2 чақириқ ва уни назорат сигналини узатишни таъминлайди.
6-босқич. Чақирилаётган абонентнинг чақириққа жавоби ва сўзлашув ҳо-лати (10.7-расм).
10.7- расм. 6 – босқичда улаш схемаси
1. Б абонент жавоби TSM2 орқали аниқланади. ТСЕ2 чақирув сигналини узатади ва ТСЕ1 га Б абонент томонидан жавоб содир бўлганлиги хақида хабар қилади (12-тракт).
2. ТСЕ2 АСЕ3 га Б абонентнинг чақириққа жавоби хақида ва сўзлашув холатига ўтганлигини билдиради (13-тракт).
3. АСЕ3 АСЕ1 га Б абонентнинг чақириққа жавоби хақида ва сўзлашув холатига ўтганлигини билдиради (14-тракт).
7– босқич. Сўзлашув тугаши ва узиш (10.8-расм).
10.8-расм. 7 – босқичда улаш схемаси
1. А абонент биринчи бўлиб МТ гўшагини қўйганлиги ТСЕ1 орқали аниқланади ва бу хақида АСЕ1 хабар қилади (1-тракт).
2. АСЕ1 ТСЕ1 га бу хабарни қабул қилгани тўғрисида тасдиқ сигналини юборади (2-тракт).
3. ТСЕ1 ТСЕ2 сўзлашув тугаганлиги хақида ахборот жўнатади (4-тракт).
4. ТСЕ2 АСЕ3 га сўзлашув тугаганлигини хабар қилади (13-тракт).
5.АСЕ3 АСЕ1 билан биргаликда бўшатиш ёки узиш жараёнини тайёр-лайди (14-тракт)
8–босқич. Бўшатиш (10.9-расм).
10.9-расм. Бўшатиш
1. АСЕ1 АСЕ3 га Б абонентнинг линиясини дастлабки холатига ўтказиш кераклиги хақида хабар беради (15-тракт).
2. АСЕ3 ТСЕ2 га Б абонент линиясини, унинг томонидан чақирув тамом бўлганлигини кутиш холатига ўтказиш буйруғини узатади (16-тракт).
3. АСЕ1 ТСЕ1 га А абонентнинг линиясини бўшатиш хақида буйруқ беради (2-тракт).
4. ТСЕ1 ТСЕ2 тескари йўналиш трактини узиш хақида буйруқ беради. Кейинги ТСЕ1 тўғри йўналиш трактини бўшатади.
ТСЕ2 тескари йўналиш трактини бушатади ва абонент томонидан гў-шакни қўйишини кўтади. Гўшак қўйилганлиги тўғрисида сигнал пайдо бўли-ши билан ТСЕ2 Б абонент линиясини дастлабки холатига ўтказади. Битта станцияда иштирок этган икки абонент орасидаги улашда қатнашган ускуна-лар тўлиқ бўшатилади.
11-маъруза
C&C08 ТИЗИМИНИНГ ХАРАКТЕРИСТИКАСИ, ҚЎЛЛАНИЛИШ СОҲАСИ, ФУНКЦИОНАЛ СХЕМАСИ.
FAM/CM, BAM МОДУЛЛАР СТРУКТУРАСИ ВА БЛОКЛАРНИНГ ИШЛАШ ПРИНЦИПИ
11.1.С&СO8 тизимининг техник тавсифи
Дастурли бошқариладиган катта сиғимли янги авлод коммутация тизими С&C08 - HUАWEI Technologies компанияси охирги йиллар замонавий техно-логиялар базасида яратилган янги авлод катта сиғимли коммутация тизими-дир. Бу рақамли коммутация тизими С&C08 ITU-T ва ETS Европа телеком-муникация стандартини тўлиқ қониқтиради.
Тиниқ узатиш билан оптик узатиш киритилган тизими, яъни HUАWEI компаниясининг Optix серияли қурилмаси бу тизим билан қўшилган. С&C08 тизими модулли қурилиши билан, тармоқ қуришда эгилувчанлиги бера ола-диган хизматлар ва ускуналарни сони (200 дан кўп хизмат ва функциялар) билан фарқланади.
Бу тизим УфТТ (PSTN) га, интеллектуал тармоқ IN га, ISDN га, Интер-нетга интегралли улаш имконини беради. Бу тизим катта сиғимли очиқ ап-паратли ва сервисли интерфейслар тўлиқ тўпламини қўллайди. Уларга аналог абонент линия Z интерфейси, ISDN интерфейси (BRI ва PRI), V.5 интер-фейси, улаш линия А интерфейси, LAN интерфейси (Ethernet 10Mb/c, FDDI 100Mb/s), V.24 (CR5-238), ва V.35стандартли DCE-DTE интерфейси, SDH 155,52 Mбит/с интерфейси, PHI пакетли коммутация тармоқ билан алоқа ин-терфейси киради.
Тизим максимал 800000 АЛ интерфейсини, ёки 180000 УЛ интерфейси-ни улашга йўл беради. Тизим халқаро, шаҳарлараро, маҳаллий, транзит, тан-дем, охирги станция сифатида рақамли, аналог ва аралаш тармоқларда ишлай олади. Тизим 7 сонли УКС, V.5, R2, R1.5, 5 сонли сигнализация турларини қўллайди. 7 сонли УКС, станционар ва мобил алоқа ТUР/ISUP ларини ва SCCP ва TCAP баённомалари асосида ишлайди. Битта станцияда Е1 ва Т1 ни ҳам қўллайди. 7 сонли УКС сигнализациясининг 24 разрядли ва 14 разрядли сигнализация тизими пункт кодлари автоматик идентификация қилиниши мумкин.
Коммутация майдони 100 К Эрланг юкланишни ўтказа олади. Энг катта юкланиш соатида 6000 К чақириққа хизмат кўрсата олади. Тизимда 80386, 486, 586, 68360 Power PC 860 Pentium микропроцессорлари ишлатилган.
Тизимнинг асосий тавсифларига қўйидагилар киради:
- марказий коммутация майдонинг сиғими 128 К;
- юқори ишончлилиги:
а) ўрта йиғилган радия давомийлиги 1,34 мин/йил;
б) имкон бериши 0.99999745;
в) носозликни ўртача бартараф қилиш вақти, MTTR 12,83 мин;
г) радиягача ишлаш ўртача вақти, MTBF 195118,9 соат ёки 22,39 йил;
- аппарат таъминотини юқори даража интеграциясини эксплуатация ҳаражатларини камайтиради, яъни станция кам энергия истеъмол қилади:
а) линия банд бўлмаган соатда линияга 0,35 Вт;
б) ЭКЮС линияга 0,55 Вт;
в) 100 000 улаш линияли АТС 9 та стативда жойлашади ва 8,2 кВт қув-ватни истеъмол қилади;
г) 32 та порт аналог абонент линияси битта платада жойлашади;
д) 16 та Е1 ёки Т1 интерфейси битта платада жойлашади;
е) STM – 1 оптик интерфейс;
- тармоқнинг эгилувчан қурилиши тармоқ оптимизациясини амалга
оширишга йўл беради. С&C08 бир неча турдаги
модулларни қўллайди:
а) С&C08 узоқлаштирилган модуллар ишлатишга йўл беради. Бу
або-нент линия узунлигини ва эксплуатация харажатларини камайтиради. Ҳар
хил турдаги модуллар RSM, RTA, RIM сиғими бўйича ҳар хил
талабларни ва атроф муҳит шартларини қониқтиради;
- сигнализация тизими бошқа ишлаб чиқарувчилар коммутация қурилмалари билан яхши мослашиб ишлашни таъминлайди:
а) 7 сонли УКС, 5 сонли, R2, R1.5, V.5 ; DSS 1 ва х.к сигнализацияларни қўллаш учун бир хил аппарат таъминоти ишлатилади;
б) сигнализация монитори;
в) 2 Мбит/с сигнал;
г) 16 та сигнализация пунктлари;
- биллинг функциялари:
а) бир вақтда ҳисоблагичлар жадвалини ва батафсил ёзувларни бериш мумкинлиги;
б) тизим ҳамма биллингли ёзувларни учта даражада сақлайди: биринчи даража сиғими (АТС) 14,4 млн ёзувгача, иккинчи даража сиғими (320 Гбайт ҳажмли биллинг сервери) 2 млрд ёзув, учинчи даража сиғими (биллинг мар-кази) магнит–оптик дискда сақлашни қўллайди.
в) тоифа бўйича ҳисобни сақлаш;
- аутентификация функциялари:
а) олти параметр бўйича аниқ аутентификация (чақираётган абонент префикси, чақирилаётган абонент тури, кириш/чиқиш улаш линия гуруҳини ID, чақирилаётган хизмат атрибути борадиган жой коди ва сутка вақти), ҳам-да улар комбинациялари;
б) “қора ва “оқ” рўйҳат функциялари,1 млн рўйҳатгача;
в) чақирилаётган томон номлари билан кириш улаш линиялари бўйича чеклаш функцияси.
- ҳар хил турдаги хизматлар:
а) PSTN нинг асосий хизматлари;
б) PSTN нинг қўшимча хизматлари;
в) ISDN хизматлари;
г) CENTERX хизматлари;
д) корхона АТС нинг асосий хизматлари;
е) қўшимча хизматлар, мисол учун тезкор биллинг.
ё) 2B+D бўйича уланувчи оператор пульти;
з) стандарт интеллектуал хизматлари (VOT,ASS,FPH,UPT, WAC, MAS, VPN.);
и) АТС базасида интеллектуал хизматлар.
C&CO8 рақамли коммутация тизими модулли қурилишига эга. У битта бошқариш ва алоқа модули АМ/СМ дан, ва бир неча коммутация модули SM, ёки бир неча хизматга ишлов берувчи модул SPM иборат бўлиши мумкин (11.1-расм).
АМ(Admission module, маъмурий модул) - асосан модуллар орасидаги боғланишни яратишни бошқаради ва марказий коммутатордан ва компьютер тармоғидан HOST тизими xолатининг бошқаришни очиқ тизимини таъминлайди.
11.1 - расм. Аппарат воситалар тузилмаси
АМ (Administration Module)- маъмурий модул, асосан модуллар ораси-даги боғланишлар яратишни бошқаради ва марказий коммутатордан ва ком-пьютер тармоғидан HOST тизими холатининг бошқаришни очиқ тизимини таъминлайди. АМ асосий бошқариш модули FАМ (Front АМ) ва ёрдамчи бошқариш модули ВАМ (Back AM) дан иборат.
FAM қуйидаги функцияларни бажаради:
1. Тизим модуллари орасида боғланиш ўрнатишни бошқаради, яъни реал вақтда коммутацияни бошқарувчиFAM орасида хабар узатиш керак бўлганда SM ва SPM модуллари орасида хоҳлаган боғланиш ўрнатиш учун;
2. FАМ глобал номерлар жойлашган марказий маълумотлар базасини қўллайди.
3. FАМ улаш линяларини серияли излашни ва ресурсларни бошқариш-ни бажаради.
4. FАМ станциянинг бош процессори ва эксплутация ва техник хизмат терминали орасида интерфейсларни амалга оширади. Бу интерфейслар СМ билан СМ бирлашиб FАМ/СМ деб аталади.
ВАМ тизим ва очиқ тармоқ тизимлари (мижоз/сервер режимида) орасида ҳамкорлигини таъминлайди. Бу FАМ га тyғри Enthernet интерфейси орқали улаш йyли билан амалга оширилади. Шундай қилиб, у C&CO8 станцияси ва компьютер тармоғини улаш учун марказий элемент ҳисобланади. ВАМ NM маркази ва тарификация марказига уланиш учун бир неча ишчи станция ва V.24/V.35 интерфейсига уланиш имконини учун Enthernet интерфейсини таъ-минлайди.
Техник хизматга мўлжалланган ВАМ НОST тизимни бошқаради, қyллаб қувватлайди ва назорат қилади.
ВАМ аппарат воситалар таркибида сервер ҳисобланади. ВАМ комму-тация тизими C&CO8 даги эксплуатация ва техник хизмат ядроси ҳисоб-ланади. У терминал тизим дастурий таъминотини ишлатилади ва OS Win-dows NT асосида ишлайди. У тизимни енгил ва қулай бошқариши учун GUI ва MMI эксплуатация интерфейсларини беради.
CM (Communication Module) - алоқа модули асосан марказий КМ ва ком-мутация интерфейсларидан иборат. СМ нутқ каналлари ва мос модулларини сигнализация звенолари орасида улашни таъминлайди. SM/SPM модуллари орасидаги нутқ каналларининг xоҳлаган уланишни боғлаш учун марказий КМ орқали ўтиши керак.
СМ SM модулларини боғлаш учун улаш линия E1/T1 интерфейси, STM-1 интерфейси, 40 мбит/с оптик толали интерфейси каби ташқи интерфейс-ларни таъминлайди. СМ ҳамма SM модуллари орасидаги алоқани 40 Мбит/с интерфейси билан иккита жуфт оптик линия билан таъминлайди. Бу изол-яция ва момақалдироқ ҳимояси муаммаосини ечади, ҳамда алоқа сифатини яхшилайди. Ҳар бир жуфтлик заҳиралаш режимида ишлайди. Бундан таш-қари СМ бошқа станциялар билан алоқани, СРС баённома платаси ва ЕТ16 ёки STU интерфейсларини ишлатиш билан ташкил қилади.
SPM - хизматларга ишлов берувчи модул АМ/СМ стативида жойлашган. Бу модул АМ/СМ нинг ташқи интерфейларини ва марказий маълумотлар базасини ишлатади, ҳамда SM коммутация модулининг тахминан xамма функцияларини бажариш учун ресурсларни ҳамкорликда ишлатади. Шунинг учун, бу модул SM га қараганда юқорироқ унумдорликка ва интеграция да-ражасига эга. Бундан ташқари, асосан катта сиғимли улаш линиялар тармоғи-ни ташкил қилиш режимини қyллайди ва ИКМ қўлланишга тегишли хизмат-га ишлов беради. Мисол учун, 7 сонли УКС, САS, V5, PRA/PHI сигнализа-циялари.
SRM ВАМ билан ТСР/IP 10/100 Мбит/с интерфейси орқали тyғри боғла-ниши мумкин. SPM - ресурсларни ҳамкорликда ишлатиш модули SPM хиз-матга ишлов бериш модули учун керак бyлган ҳамма ресурсларни беради. Бу ресурсларга, тонал сигналлар, икки частотали тонал сигнализацияли рақам қабул қилгичи, кўп частотали сигнализацияли қабул қилгич-узатгич, телефон конференц алоқа воситалари, чақираётган абонент номерини акс эттириш во-ситаси ва х.к. киради. Бу ресурсларни станциянинг SPM ҳамма модуллари ишлатади.
SM - коммутация модули SPM ўхшаш, ва C&CO8 тизимининг асосий модулларидан ҳисобланади. У тақсимланган маълумотлар базасини бошқа-риш, тақсимланган ресурсларни бошқариш, чақириқққа ишлов бериш ва тех-ник хизмат операциялари каби функцияларни ҳам бажаради.
SM - аппарат воситаларга нисбатан мустақил тузилишига эга бўлиб, мо-дул ичида мустақил улаш ўрнатиш ва коммутациянинг xамма функциялари-ни бажариши мумкин. SM модуллари орасидаги коммутация функцияларини АМ/СМ модулидаги марказий КМ билан биргаликда бажаради.
SM модул 5472 абонент линиялари/480 улаш линиялари стандарт конфи-гурацияли мустақил станция тарзида ишлатилиши мумкин. Бу ҳолда бошқа-риш тизими уланган BAM модули, тўғри SM да ўрнатилади. Бу кичик си-ғимли коммутация тизимини яратиш учун О&M функциясини бажаришни таъминлайди.
Агар битта SM чегарасидан ошиқ сиғим тизим сиғимини талаб қилинса, тизимга бошқа SM модуллари уланади. Уларни АМ/СМ орқали бирлаштири-лади.
Абонент ва улаш линиялар конфигурациясига боғлиқ равишда SM мо-дуллари қуйдаги турлари билан фарқланадилар:
- абонент линиялар коммутация модули USM (User Switching Module) 6688 ASL/3344 BRI;
- улаш линиялар коммутация модули TSM (Trunk Switching Module). Сиғими 1440 DT (рақамни улаш линиялари);
- аралаш, абонент/улаш линиялар коммутация модули UTM (User Trunk Switching Module). Уни стандарт конфигурацияси 4560 ASL/480 DT ёки 2280 BRI/480 DT.
Оператор талабига асосан модулдаги абонент ва улаш линиялар порт-лари сонини хоҳлаганча конфигурациялаш мумкин.
C&CO8 тизимининг бошқариш қурилмаси - тақсимланган бошқаришли кўп процессорли тизимга эга.
Дастурлаш тили сифатида С тили олинган. Кодларни генерациясида SDL тили ва CASE аслаҳавий воситалар ишлатилади.
RSM - узоқлаштирилган коммутация модули, бу АМ/СМдан катта масо-фага ўрнатилган SM модулидир.
RSA - узоқлаштирилган абонент блоки модулидир. Бунда ISDN тузили-ши (30В+D/23B8+D) кичик сиғимли абонент линияларнинг узоқлашган мо-дули ишлатилиб, катта масофага SM даги АЛ жавони чиқарилади. RSA га уланиш имкони ИКМ тизими, оптик узатиш тизими ёки HDSL (юқори тезликли рақамли абонент линия) технологияси ишлатилган икки жуфт теле-фон линияси орқали берилади.
RIM - узоқлаштирилган интеграцияланган модул. Бу модул коммутация залидаги ҳамма керак бўлган қурилмаларни битта стативга бирлаштиради:
- совутгич вентиляторини;
- аккумулятор батареяларини;
- электр истеъмол манбаларини;
- атроф-муҳит мониторинг блокини;
- микроавтомат қурилмасини (RIM ташқарида жойлашган варианти учун).
- SDH ёки PON узатиш қурилмаларини (керак бўлганда).
ONU (Optic Network Unit) – оптик тармоқ блоки. Узоқлаштирилган мо-дул сифатида HONET абонент имкони тармоғида ONU ишлатиш мумкин. Буни фарқи, SDH узатиш оптик тармоғи орқали V5.2 интерфейси ёрдамида, уни улаш амалга оширилади. Бунинг учун унда киритиш/чиқариш мульти-плексор бўлади. Худди шундай мультиплексор, у уланиши керак бўлган SM ёки RSM да ҳам бўлиши керак ONU га тўғри видеотасвир SATV узатиш бло-ки уланган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, у орқали маълумотлар узатиш тармоғига DDN га уланиш мумкин. ISDN хизмат спектрини ошириш мумкин.
WS - ишчи станция. Станция операторининг ишчи жойи Windows опе-рацион тизим бошқариши остида ишлайдиган компьютердир. Станция иши-ни бошқариш, ёки график интерфейс орқали, ёки буйруқ қатори ёрдамида ба-жарилади. Бундай компьютер билан ишлаганда тизим кўп сонли ёрдам бел-гиларини таклиф қилади.
11.2. Тизим конфигурацияси
SM модули АМ/СМ билан иккита жуфт учламчи гуруҳ оптик кабели, Е1 интерфейси ёки SDH узатиш тизими орқали уланади. SPM модули эса АМ/ СМ нинг бир қисми ҳисобланади. SM ва SPM модуллари блокни режимда ке-ракли сиғимгача равон кенгайиши мумкин. Фақат коммутация модуллари билан тизим конфигурацияси 9.1-жадвалда келтирилган.
11.1-жадвал.
Линия тури |
ААЛ сони |
РУЛ сони |
Стативлар сони |
Фақат АЛ |
6688 |
- |
4 |
Фақат УЛ |
- |
1440 |
1 |
А ва УЛ |
4864 |
480 |
4 |
SM модулидан 128 та бўлиши мумкин. АЛ ва УЛ xоҳлаган нисбатда бў-лиши мумкин. АЛ ва УЛ интерфейсларини бир-бири билан ўрин алмашиши мумкин. Улар нисбати 304 ААЛ га 60 РУЛ эквивалентдир. ААЛ платаси ASL 16 ёки 32 та ААЛ уланади. РАЛ платаси DSL 8 та 2B+D интерфейсни таъ-минлаши мумкин.
РУЛ платаси DTF, кўп баённомали ишлов бериш (LAP) бошқа платала-ри билан биргаликда PRI, V5.2, PH1 ва 7 сонли УКС базасидаги УЛ интер-фейсини таъминлайди. MFC платаси билан бирга R2, R1.5, SS5 сигнализа-цияси тизими асосида ажратилган канал бўйича сигнализацияни таъминлай-ди. Тушаётган юкламага асосан модуллараро алоқани нутқ каналларининг умумий сони 512 ёки 1024 га тенг конфигурацияланиши мумкин.
Катта бўлмаган кенгайтиришда, SМ қўшмасдан, фақат АЛ жавонларини қўшиш керак. АЛ жавонларини бош тугун ва коммутация майдон HW ма-гистрал линиялари билан заҳиралаштирилган алоқа линияларига улаш керак.
SМ қўшиш керак бўлганда, бошқа SМ ларга тегмай, уни алоҳида ўрнатиш мумкин. Бунинг учун АМ/SМ га жуфт оптик интерфейс платаси қўшилади ва қўшилган модулни оптик каналларга уланади.
Фақат SPM модуллари билан тизим конфигурациясини кўрамиз. SPM АМ/SМ ичига жойлаштирилган бўлиб, АМ/SM модули таъминлайдиган E1 интерфейслари, ёки SDH оптик интерфейслари орқали ҳамма турдаги хиз-матларни беради. SPM катта сиғимли халқаро, шаҳарлараро, транзит станция сифатида ишлатишга, ҳамда тармоқлараро интерфейслари билан шлюзли станцияда ишлатишга мос келади. SPM фақат АМ/СМ билан бирга ишлай олади. Уни тармоқ ташкил қилишда алоҳида SM сифатида ишлатиш мумкин эмас. SPM билан тизим конфигурацияси 11.2-жадвалда кўрсатилган.
11.2-жадвал.
УЛ сони |
SPM сони |
Статив сони |
30720 |
8 |
5 |
61440 |
16 |
7 |
92160 |
24 |
9 |
Битта SPM 4096 гача УЛ хизмат кўрсата олади.
11.4.АМ/СМ аппарат воситаларни умумий тузилиши
Бошқариш (маъмурий) ва алоқа модули АМ/CМ ўз навбатида бир неча модуллардан иборат. Уларга CPМ - марказий процессор модули, CКМ- син-хронизация модули, CCМ - алоқани бошқариш модули, CNЕТ - марказий коммутация майдони, LIМ- линия интерфейслари модули, BАМ - ёрдамчи бошқариш модули киради (11.2 - расм).
11.2 - расм. АМ/СМ тузилиши
АМ/CМ ни фарқли хусусияти коммутация майдони юқори сиғимли. Унинг сиғими 128К х 128К вақт интервалларига тенг.
АМ/CМ очиқ эгилувчан ва турли интерфейсларга эга.
АМ/CМ ни мустақил коммутатор сифатида ишлатса бўлади.
У ҳар ҳил турдаги кириш тармоқ синхросигналларини қўллайди.
АМ/CМ бир неча тармоққа хизмат кўрсата оладиган йирик Инте-граллашган тизим ҳисобланади.
АМ/CМ нинг таркибига кирган ҳар бир модулни кўриб чиқамиз.
СРМ - глобал тизим маълумотларига ишлов беради ва сақлашни таъмин-лайди, ҳамда АМ/СМ платаларини бошқаради.
СКМ - такт генератор модули. У юқори даража тармоғига нисбатан ти-зим синхронизациясини таъминлайди, ҳамда тизимдаги турли модулларда ишлатиладиган таянч синхросигналларини ишлаб чиқаради.
ССМ - бошқариш ва алоқа модули. У модуллараро алоқа учун бошқариш ахборотини узатади. Модуллараро алоқани бошқариш маълумотларини тар-моқ орқали модулларга йўналтиради.
CNЕТ - марказий коммутация майдони модули. Модулнинг максимал сиғими 128К вақт интервалигача бўлиши мумкин. Уни 16К қадами билан кў-пайтириш мумкин.
LIM - линия интерфейслар модули. Модулнинг асосий функцияси хиз-мат маълумотларини ва сигнализация маълумотларини мультиплексорлаш/ демультиплексорлаш ҳисобланади. Бундан ташқари, бу модул - ҳар хил тар-моқ қурилмаларини АМ/СМ билан ҳамкорлигини қўллаш учун бошқариш маълумотларини узатувчи тизим линия интерфейси функциясини бажаради, ҳамда SPM ва SRM ни АМ/СМ билан интеграциясини таъминловчи, SPM ва SRM билан алоқа учун хизмат интерфейсини беради.
СРМ га АМР (транзит алоқа пункти), СDР (маълумотлар базаси) ВСР (шинани бошқариш), ALM (авария панели) платалари киради. Битта жовонда АМР платасидан иккита (фаол /M+заҳира /S), СDР платасидан тўртта, (/M+/S), BCP платасидан иккита (/M+/S), ALM дан 1 та жойлашган (11.3-расм).
11.3-расм. CPМ модулининг умумлашган функционал схемаси
АМP платаси АМ/CМ ва BАМ орасида транзит алоқа пункти ҳисоб-ланади. У бутун тизимни марказлашган бошқаришини таъминлайди ва қуйи-дагиларни бажаради:
- платаларга хизмат кўрсатиш ва АМ/CМ модулида уларни бошқариш;
- BАМ модули билан ўзаро ҳамкорликда on-line режимида маълумот-ларни ўрнатиш;
- тизимдаги ҳамма авария сигналларга ишлов бериш;
- АМ/CМ HOST дастурий таъминотини қисмини юклаш.
CDP платаси марказий маълумотлар базасига ишлов бериш платаси ҳи-собланади ва ҳамма абонент ва улаш линиялар хақидаги ахборотни сақлашни таъминлайди. CDP АМ даги SМ глобал маълумотларни марказлаштирилган бошқаришда қатнашади, ҳамда SМ ни параллел юклашда ва х.к. қатнашади. Демак, у маълумотлар базасига қўшиш, олиб ташлаш, модификация қилиш, CCB га ва МТP га, SССP га, сервисли ишлов бериш, МТP, SССP марш-рутларини, звенолар статусини марказлаштирилган бошқариш, юклаш функ-цияларини бажаради.
BCP платаси шинани бошқариш платаси ҳисобланади. У маълу-мотларни узатиш шинаси бўйича АМP ва CDP орасидаги алоқани таъмин-лайди.
АLМ платаси машина зали ташқи шароитни (ҳарорат ва намлик) жорий назорат учун атроф муҳитнинг ҳар хил параметрлари хақида ахборот олади ва чегаравий қийматдан чиққанда, авария сигналини ишлаб чиқаради. У па-раллел порт орқали алоқани ташкил этишга жавоб беради ва PWС плата, вентилятор жовони ва х.к. холатини назорат қилади.
ССМ модули АМ/СМ да ички модули алоқани ташкил этиш учун базисли тузилма ҳисобланади. 11.4 – расмда ССМ нинг мантиқий схемаси келтирилган.
11.4-расм. CCМнинг мантиқий схемаси
ССМ га иккита мустақил майдон фреймлари коммутацияси ва марказий процессори киради. Ҳар бир майдон фреймлари коммутацияси коммуника-ция текислигини бирига мос тушади ва 0 ва 1 текислик деб аталади. Ҳар бир текислик 56 та ички кириш магистрали 2,048 Мбит/с ва 56 та ички чиқиш ма-гистрали 2,048 Мбит/с эга. Ҳар бир магистралда 32 вақт интервали (ВИ) иш-латилган. Битта HDLC каналидан узатиш тезлиги nx64 кбит/с (n - эгаллаган BИ сони, n=1...32). Битта HW магистралида HDLC каналидан бир нечта бў-лиши мумкин. Ҳар бир 4 та магистрал максимум 32 HDLC каналини қўллаш мумкин. Шундай қилиб, битта текисликда, HDLC каналларнинг умумий сони 56х8=448 та бўлиши мумкин. ССМ даги ҳар бир коммутация текислиги, HDLC каналларини 112 Мбит/с тезликда коммутациясини таъминлайди. Ҳар бир коммутация текислик 56 та HW 2,О48 Мбит/с магистралларини қўллай-ди. 448 HDLC каналларни қўллайди. Коммутация маршрути динамик танла-ниши мумкин.
ССМ ВАС (шинани бошқариш), FSN (фреймларни коммутация майдо-ни) платаларидан иборат. ССМ да ВАС дан иккита (0 ва 1 текислик), FSN дан 6 та. BАC платаси шинани бошқариш платаси ҳисобланади. У коммутация майдон жовонидаги каналларни конфигурация қилишга; шина арбитражига ва бошқариш ва алоқа модулидаги мос платалар ишчи холатини жорий назо-ратига жавоб беради.
FSN плата фреймлари коммутацияси майдони платаси ҳисобланади.
11.6. Ёрдамчи бошқариш модули
C&C08 станцияси юқори ишлаб чиқаришга, ва эгилувчан бошқариш платформасига ва терминаллар тизимига эга. Тизимнинг ички тузилмаси “мижоз-сервер” моделига асосланади. Бу тизим локал тармоқ (LAN) бўйича АМ/СМ асосий тизими билан боғланган; узоқлаштирилган/марказлаштирил-ган техник хизмат интерфейси ишлатилган.
Терминаллар тизимининг калитли элементи бўлиб, ёрдамчи бошқариш модули (BAM) ҳисобланади. BAM “мижоз-сервер” тузилмасидаги сервер ҳи-собланади. Бу сервер ҳар хил йиғувчида (қаттиқ диск, CD-R/W) тизим маъ-лумотларни сақлашни таъминлайди, ҳамда ҳар хил терминалларни, ишчи станцияларни ва бошқа серверлар LAN интерфейси (тармоқ картаси) орқали улашни таъминлайди. Фойдаланувчига техник хизматни турли туман восита-ларини берилади. Масалан: тестлаш, маълумотни бошқариш, тарификация ва х.к. Бундан ташқари, маълумотлар базасини бошқариш тизими (DBMS), тра-фик бўйича статистикани йиғиш, ҳисоботли ва регламентли тестлашга ишлов бериш, хост – машинага маълумотни узатиш ва керакли модулга дастурий таъминотни юклашни бажаради.
Бир неча жойдан узоқлаштирилган техник хизматни ташкил этиш учун бир неча ишчи станция (тармоқ харитаси ёки RS-232 кетма-кет порти орқали) уланиши мумкин.
Бирорта рад этиш холатида тизим, тинч ҳолга қайтариш ва бошқатдан ўрнатилган вақтда юклашни автоматик бажариши мумкин.
ВАМ нинг тавсифларига: биргаликда ишлай олиш, бир жойдан бошқа жойга ўтказиш имкони, кенгайтириш, ҳимоя воситалари, тақсимланган иш-лов бериш, ишончлилик ва мустаҳкамлик, кенг кўламлилиги, иловани юқори мустаҳкамлилиги киради.
ВАМ модулида тайёргарликнинг юқори коэффициентига эришиш учун кластерли технология қўлланилган (11.5 - расм).
11.5-расм. BAM кластерли технологияси – терминаллар тизими
ВАМ аппарат воситалари архитектураси 11.6 – расмда келтирилган. Унга, ВАМ сервери ва LAN коммутатори/концентратори киради.
11.6-расм.BAM аппарат воситалари архитектураси
12-маъруза
C&C08 НИНГ SM КОММУТАЦИЯ МОДУЛИНИНГ СТРУКТУРАСИ ВА КМ ҚУРИЛИШ ПРИНЦИПИ.
12.1. Коммутация модули
SМ коммутация модули C&C08 тизимини қурилиш элементи ҳисобланиб, у ички коммутация функциясига эга. SМ чақирувга ишлов бериш ва линия комплектларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ 90 % ортиқ вазифаларга жавоб беради. Шундай қилиб, SМ модули коммутация тизимида калит ролини ўйнайди.
C&C08 тизимида қўлланилган SМ модули катта сиғимлилиги, кенг функционал имкониятлари ва юқори ишончлилиги билан характерланади. Ушбу модул турли хил интерфейсларни қувватлайди, синхронизацияни эгилувчан конфигурациялаш ва турли кўринишдаги хизматларнинг мавжудлиги билан фарқланади.
SM нинг функционал схемаси 12.1 – расмда келтирилган. Расмда кўрсатилганидек, SМ модулининг функционал имконияти АМ/СМ га боғлиқ эмас. Ушбу модул C&C08 тизимининг марказий компонентти ҳисобланади.
12.1 - расм. SM нинг функционал схемаси
Коммутация модули SМ ҳар хил абонент ва улаш линияларини улашга мўлжалланганлиги туфайли, унинг таркибига ҳар турдаги абонент ва улаш линия интерфейслари, коммутация майдон ва бошқариш алоқа блоклари ки-ради.
SM модули аналог абонент линия платаси ASL, рақамли АЛ платаси DSL, рақамли интерфейс DIU, HSL, TSL (АЛ коммутация модули учун); УЛ коммутация модули учун (PHI, DTF платаси), модул ички коммутация май-дон NЕТ (4Кх4К сиғимли) ва бошқариш алоқа блокидан иборат.
АМ/СМ модулига SM модули yчламли гуруҳ ОТАЛ икки жуфти орқали уланади.
SM модулига фақат АЛ, фақат УЛ ёки аралаш АЛ ва УЛ уланиши мумкин. Агар фақат АЛ уланган бўлса, SM модулининг сиғими 6688 ASL/3344 BRI бўлиши мумкин. Агар фақат УЛ бўлса, SM модулининг сиғими 1440 DТ (модулли станция) ёки 1920 DT (автоном станция ) бўлиши мумкин. Агар аралаш ҳам АЛ, ҳам УЛ уланган бўлса, SM модулининг сиғими 4756 ASL/960 DT бўлиши мумкин.
Трафик бўйича юкланишга мувофиқ ҳолда, модуллар орасидаги нутқ канали 32 каналдан блоклар билан коррекция қилиниши мумкин. Бунда УЛ сифатида Е1 тушинилади. Агар Т1 бўлса 48 УЛ олинади.
SM модулининг техник тавсифига қуйидагиларни киритса бўлади:
- битта SM га максимал 995 Эрл юкланиш тўғри келиши мумкин. ЭКЮС да хизмат кўрсатадиган чақириқлар сони 210000 га тенг;
SM да икки даражали марказлашмаган иерархияли бошқариш усули иш-латилган. Биринчи даража “шина” режимига мос тушади. Иккинчи даража бош/бўйсинувчи тугун “почта қутиси” режимида ишлаш билан боғлиқ бўлади. Ҳар бир функционал плата фақат ички ва ташқи интерфейсларни бе-ради. MPU блоки заҳиралашган режимда ишлайди. Бош бошқариш жовони-даги платалар ва синхронизация жовонидан ташқари, бошқа ҳамма функци-онал жовонлар (УЛ жовони, АЛ жовони ва x.к.) бош тугун ресурсларини иш-латади. Бу тармоқ қурилиш ва конфигурациялашнинг эгилувчанлигини таъ-минлайди. SM модулидаги МРU блокида 80586/PENTIUM туридаги марка-зий процессор ишлатилади. Хотира xажми 64 Мбайт тенг. Бу процессорнинг етарлича юқори унумдорликни таъминлайди. Бир хил интерфейслар ишлати-лади. Фақат дастурий таъминоти ҳар хил бўлади.
Интеллектуал хизмат SM хизмат спекторини кенгайтириши мумкин. Бу “фойдаланувчи–тармоқ”, “тармоқ – тармоқ”, ASL, BRI, PRI, DIU (суб тезлик 64 К) каби ҳар хил интерфейсни таклиф қилиши мумкин. Тармоқ томони УЛ да ISUP/TUP, V5.1/V5.2, ISDN, DSSI ва CAS сигнализация баённомасини қўллаш учун Е1, РНI интерфейслари бўлади.
SM модули ва ташқи компьютер тармоқ орасида интеллектуал МЕМ ин-терфейс платаси ишлатилади.
Синхронизация усули автоматик фазали частотани тўғрилаш ва фазани авто тўғрилашнинг ишончли дастурий усули ҳисобланади. Синхросигналлар-га: “Stratum2”, “Stratum3” (A ва B категорияли), синфи BTTS тизими кириш такт сигналлари: 8 кГц, 2,048 МГц НDB-3 коди ва x.к. киради. Чиқиш такт сигналлари: 4 кГц, 8 кГц, 2,048 МГц, 32,768 МГц, НDB-3 коди ва x.к. ҳисоб-ланади.
Синхронизация тизими ёки ИКМ – оқимидан тўғри синхросигнални аж-ратиб олишни, ёки станцияда DTF платаси ишлаб чиқараётган синхросигнал-ларни ишлатиши мумкин.
SM архитектураси 12.2 - расмда келтирилган.
12.2 - расм. SM модулининг архитектураси
SM модули асосий учта функционал блокидан иборат:
- алоқа ва бошқариш блоки SM модулининг ишини бошқаради. Бунда ге-нерация ва тонал сигналларни топиш функциялари, ўлчаш ва тестлаш, ҳамда чақириққа ишлов беришни махсус функциялари (конференц–алоқа) амалга оширилган. SM дан ВАМ га ва ВАМ дан SM га техник хизмат ва эксплуа-тация ахборот узатиш трактлари сифатида ишлатиладиган модуллар орасида-ги алоқа ташкил қилинган. Автоном станция таркибида ишласа, алоқа ва бошқариш блоки - станциялар оралиғидаги алмашинувини таъминлашга жа-воб беради. Масалан: сигнализация функциясини амалга ошириш ва баённо-маларга ишлов бериш;
- модул ичидаги коммутация майдон. Бу коммутация майдон SM даги иккита АЛ орасида вақт каналини, АЛ дан АМ/СМ га нутқ каналини вақт коммутациясини бажаради. Коммутация майдон заҳиралашган;
- интерфейс блоки. Бу блок С8С08 тизими ичида ишлатиладиган рақам-ли сигнални, охирги қурилмалар билан ҳамкорлик учун ишлатиладиган бош-қа рақамли сигналга айлантиради. Интерфейс блоки, ҳамма турдаги аналог АЛ ёки рақамли АЛ, УЛ, станциялараро ва тармоқлараро узатиш тизими би-лан ишлай олади.
С8С08 тизимидаги ҳамма модулларнинг модуллар ички алоқаси ва бошқариш блоки, ҳамда модуллар икчи коммутация майдони битта стативда жойлашади ва бош бошқариш блоки деб аталади. Бош бошқариш блокининг компонентлари бош процессор МРU, модуллараро алоқа учун NOD бошқа-ришни бош тугуни, LАРМС2 модуллараро алоқа платаси, NET – модул ички коммутация майдони платаси, МЕМ – маълумотлар хотира платаси, SIG – тонал сигналлар платаси ва LАР сигнализацияга ишлов бериш платаси ҳисобланади.
SM модулида учта алоҳида даража бўйича бошқариш амалга оширил-ган. Бу учта даражага устиворликлари камайиш тартибида МРU, NOD, СРU мос тушади.
МРU – ҳар бир модулдаги бош бошқариш блокидаги марказий процесс-сордир. У заҳиралаштирилган. МРU ўзига бўйсинувчи ҳар бир бошқариш ту-гуни (СРU) билан алоқани NOD орқали ўрнатади. Бўйсинувчи бошқариш ту-гуни (СРU) – бу ҳар бир интерфейс платада ўрнатилган микропроцессордир.
NOD СРU билан ҳамкорлиги ассиметрик кетма-кетликдаги порт орқали амалга оширилади.
SМ модулдаги бош бошқариш блоки иерархияси 12.3 - расмда келтирил-ган.
12.3 - расм. SМ модулдаги бош бошқариш блоки иерархияси
Модул алоқасини бошқариш платаси LАРМС2 ва оптик интерфейс пла-таси ОРТ модуллараро алоқа учун интерфейсларни беради. Модул ичида LАРМС2 ва ОРТ платалари HDLS алоқа линиялари бўйича уланган. SМ мо-дулидаги LAMPC2 ва ОPТ платалари АМ/CМ даги CCМ ва OBC билан мос-лик ўзаро ҳамкорлик қилади. Агар SМ автоном станция сифатида ишлатилса, бу алоқа линиялари талаб қилинмайди. Станциялараро алоқани ташкил этиш учун улар ўрнига УЛ интерфейс блоки ишлатилиши мумкин.
NET–вақт коммутация блоки бўлиб, унинг параметри 4Кх4К ВИ га тенг.
МЕМ–баъзи бир станция хизматларини қўллаш учун ишлатилади. Ундаги мавжуд бўлган катта хотира, реал вақтда ҳисобларни ва маълумотларни сақлаш учун ишлатилиши мумкин.
LАР–маҳаллий тармоқ баённомасига ишлов бериш платаси 7 сонли сиг-нализацияга ишлов беришни, ҳамда ЗОВ+D, V5.2 ва PНI интерфейслари ба-ённомаларга ишлов беришни таъминловчи ҳар хил дастурий таъминотни юк-лаши мумкин.
SIG–тонал сигналлар платаси коммутация майдон орқали абонентга боғ-ланиш ўрнатиш учун керак бўлган тонал сигналларни узатишни таъминлай-ди. Бу плата бундан ташқари 6 та олдиндан ёзилган нутқ хабарларини бе-риши мумкин. Транзит станциясида SIG талаб қилинмайди.
NOD нинг ҳар бир платаси функционал мустақил бош тугунга бўлинади. MPU платаси ишлаб чиқувчи станцион буйруқлар ва маълумотлар, MPU ши-насига уланган почта қутисига тушади. АЛ ва УЛ жовондаги бош тугунни бўйсинувчи тугунлар билан алоқаси, асинхрон режимда бажарилади.
Коммутация модулини бошқариш бош жовонида ўрнатилган MPU, шу модул бошқариш тизимчасининг ядроси ҳисобланади ва ҳамаа хизматга иш-лов бериш учун ишлатилади, ҳамда бош бошқариш жовонидаги қолган пла-таларни бошқариш учун ишлатилади.
Модул ичидаги коммутация майдони 4 та 2Кх2К элементар коммутация Т - майдон асосида амалга оширилади (SD509 микросхема). Унинг схемаси 12.4 - расмда келтирилган.
12.4- расм. Модул ичидаги Т- майдон схемаси
NET платасида чақирилаётган абонент идентификатор генератори (CID) ҳам жойлашган. CID-I - чақириқ сигнали берилаётганда, А абонент номерини акс эттиради. CID-II - жавоб ва А абонентга кутишга чақириқ тонал сигнали-ни узатиш вақтида А абонент номерини акс эттиради.
АЛ коммутация модули 22 та базавий АЛ интерфейс блокларидан таш-кил топган. Ҳар бир базавий АЛ интерфейс блоки таркибига, 19 та АЛ плата-си киради. Ҳар бир ААЛ платаси (ASL) 16 ёки 32 та ААЛ га хизмат кўрсата-ди. Рақамли АЛ (DSL) платаси 8 та РАЛ га хизмат кўрсатади.
АЛ интерфейс блоки сиғими 304 ёки 608 ААЛ ёки 152 РАЛ ни ташкил этиши мумкин. Тўлиқ битта АЛ коммутация модули сиғими 6688 ААЛ га тенг. Бу модул 4 та стативда жойлашади. Модулда уч даражали тақсимланган бошқариш тузилмаси ишлатилган: МРU, NOD, DRV.
АЛ блоки интерфейсини функционал схемаси 12.5 - расмда келтирилган.
12.5 - расм. АЛ блоки интерфейсининг функционал схемаси
DRV базавий абонент блокини бошқариш бўйича, ҳамда DTMF рақам-ларни қабул қилишни таъминлаш вазифаларини бажаради. Ҳар бир DRV пла-таси 16 та DTMF ва рақамларни қабул қилиш комплектига эга.
УЛ коммутация модули 1440 рақамли УЛ (DТ) хизмат кўрсата олади. Ба-завий блок сиғими 480 DT га тенг. Блок 8 та РУЛ платасидан (DTF) иборат. Ҳар бир DTF платаси 60 DT қўллайди ва битта платасида битта бош тугун ре-сурслари ва 2 та HW хизмат кўрсатади. УЛ коммутация модулида SIG ўрнига CAS , MFC, DTR, CSS 7 ўрнатилади.
Аралаш коммутация модул 4256 ААЛ ва 480 РУЛ мўлжалланган. У 14 та базавий ААЛ блоклари, 1 та РУЛ базавий блоки ва 1 та бошқариш бош бло-кига эга ва 3 та стативни эгаллайди.
ISDN интерфейси модули. 2В+D, 30В+D, 23В+D, ҳамда V5.2 пакетларга ишлов бериш интерфейси ва х.к. интерфейсларни қўллайди. Бу интерфейслар PSTN, ISDN, AN, PSPDN ва х.к. тармоқлар билан ҳамкорликни таъминлайди. Бу модулда асосий учта функция амалга оширилган, рақамли улаш, терми-нал-терминал, интеграллашган хизматлар. Тармоқ имконининг стандарт ин-терфейсига DSL платада амалга оширилувчи 2В+D ва DTF платаси, ҳамда LAP платасини амалга оширувчи 30В+D, V 5.2, PHI киради.
Ҳар бир LAP платасида, икки гурух HDLC каналлари бор. Ҳар бир гу-руҳ 4 HDLC - 64 Кбит/с алоқа линиясини қўллайди. Бу гуруҳлар икки ком-муникацион процессорлар бошқаруви остида ишлайди.
7 сонли LAP иккита мустақил тизим комплект тизимии бор. Ҳар бирида тўртта звено сигнализацияси бор.
PRI (LAP PRI) баённомаларга ишлов бериш платаси, HDLС звенолари-дан 8 тасига эга. V.5.2 (LAP V5.2) баённомаларга ишлов бериш платаси HDLС звеноларидан 8 тасига эга. PHI (LAP PHI) баённомаларга ишлов бе-риш платаси HDLС звеноларидан 8тасига эга. Аралаш платалар бўлиши мум-кин DTF/DTT ва DTF V5.2, DTF TUP ва DTF/DTT, DTF PHI ва DTF ISUP.
V5.2 интерфейсининг битта гуруҳи, E1 интерфейсининг 16 тасидан иборат бўлиши мумкин. Тизим максимал V5.2 80 гуруҳига хизмат кўсатиши мумкин.
V5.2 коммутация канали сифатида HDLС - алоқа линиясини ишлатади. У LAP платасини қўллайди. V5.2 баённомасига ишлов берувчи плата (LAP V5.2) 8 звено HDLC га эга.
SSP (хизматлар коммуникация пункти) интерфейси блоки PSTN ва IN орасидаги улаш нуқтаси ҳисобланади.
12.2. Узоқлаштирилган модул
Станциядан катта масофага узоқлаштирилиб жойлашган абонентларни маъмурий бошқариш учун ва тармоққа улаш имконини бериш мақсадида, ҳамда С&С08 станцияси таклиф қилаётган алоқа хизматлари спектрини кен-гайтириш учун узоқлаштирилган (чиқарилган) модулларни қўллаш имко-нияти кўзда тутилган.
С&С08 тизимида узоқлаштирилган коммутация модули RSM, узоқлаш-тирилган абонент блоки RSA ва узоқлаштирилган интеграл модули RIM иш-латилади.
SM коммутация модули АМ/СМ дан маҳаллий тармоқ аниқ шароит-ларига мувофиқ равишда узоқлашган ҳолда ўрнатилиши мумкин. Бундай турдаги модул RSM узоқлаштирилган коммутация модули деб аталади (12.6-расм).
12.6 – расм. RSM узоқлаштирилган коммутация модули
RSM SM ўхшаш, фарқи RSM да узоқлашиб уланиш учун оптик интер-фейс платасидаги қабул қилгич ва узаткичлар қуввати ва сезгирлиги катта-роқ бўлишидир. Чунки SM ни катта масофада (50 км гача) узоқлаштириб жойлаштириш мумкин. Марказий AM/CM модули билан алоқа қўшимча узатиш тизимини ишлатмай, 40 Мбит/с интерфейси билан оптик тола бўйича бажарилади. Агар тармоқланган кабел тармоғи ва ИКМ узатиш тизими тар-моқда бўлса, RSM модулини ИКМ интерфейси билан жиҳозлаш йўли билан RSM ни ИКМ узатиш тизими ёрдами билан E1 интерфейс орқали улаш мум-кин. Бу бор алоқа линияларини самарали ишлашига йўл беради.
RSM SM га ўхшаш ички коммутацияни бажаради ва интерфейсларни, функцияларни бера олади. RSM конфигурацияси 5472 ASL/480 DТ. Унинг афзалликлари:
- кам сонли стациялар билан юқори унумдорликка эга катта тармоқларни
қуриш енгиллиги;
- таянч станция (АМ/CМ) марказий хизмат кўрсатишни, тарификацияни, трафика, статистикасини йиғишни, ҳамма РSМ модуллар учун маълумот-ларни бошқаришни бажариши мумкин;
- ички коммутация функцияси, юқорироқ ишончликни ва критик ҳолат-ларда ҳавфсизликни кафолатлайди.
RSM ва унинг АМ/СМ га уланиш схемаси 12.7 - расмда келтирилган.
12.7 – расм. RSM ва унинг АМ/СМ га уланиш схемаси
RSM модули АМ/CМ даги ET16 платаси (16 та E1 интерфейси) ёки OBC платасида жойлашган STU интерфейси (63 та E1 интерфейси) билан оптик охирги блок орқали уланиш мумкин. RSM да сигнализацияга ишлов беришни 841 ETT (оптик шакллантирувчи) билан LAPМC2 платаси бажаради. RSM бошқа коммутация тармоғи билан ҳамкорлиги R2 ёки 7 сонли УКС сигнали-зацияси асосида амалга оширади.
RSA - бу узоқлаштирилган абонент блоки. Унда ички коммутация функцияси ишлатилмайди. RSA абонентларни зичлиги катта бўлмаган жой-да, ўрнатишга мўлжалланган. У SМ ёки RSМ модулларига E1/Т1 интерфейси орқали уланади. Битта блок сиғими 256 ASL ташкил қилади. Бу кичик габоритли блок, абонент жовонида тўғри ўрнатилган ички E1/Т1 интерфей-сига эга. Блок сиғимини абонент жовонини қўшиш йўли билан асталик билан кўпайтириш мумкин. RSA ни ички тури (бинода) ва ташқи тури (бинодан ташқарида) мавжуд. RSA ташқи тури атроф муҳитга яхши адаптацияга эга бўлади. RSA улаш имконига эга интерфейсларнинг кўп сонига эга ва фақат-гина аналог линия, ISDN 2B+D, V.24/V.35/Е1/Т1/DDN - суб тезлик каби ин-терфейсларни таъминламай, балки атроф муҳитни назорат тизими интерфей-сига ҳам эга.
SМ модули ҳамма хизмат ва функцияларни RSA блок орқали ҳам бера олади.
RSA да ASL, DSL ва DRV платалари ўрнатилади.
SM RSA га 7TQ коакасиал кабелида Е1 2,048 Мбит/с интерфейсини ишлатиш йўли билан уланади. Битта RSA га иккита Е1 алоқа линиялари ишлатилади.
RSA интерфейслари жуфтлик билан конфигурацияланади. RSA ни ҳар бир жуфт интерфейси юкламани бўлиш режимида ишлатилиши мумкин. SM томонидаги RSA интерфейси асосан кетма-кет порт орқали бош процессор билан алоқа, комплектларни маъмурий бошқариш, буйруқларни узатиш, код-ларни ўзгартириш ва х.к. функцияларни бажаради. RSA ни абонент линия комплектларига нисбатан, асосий функциялари алоқани ташкил қилиш ҳолат ҳақидаги ахборотни олиш, комплектларни маъмурий бошқариш, тонал сиг-налларни узатиш, буйруқларни узатишни ва х.к. ни ташкил қилади. C&C08 тизими RSA ни маъмурий бошқаришни MPU блок ёрдамида амалга оширади. Коммутация жараёни марказий станцияда амалга оширилади.
RSA икки жовон кўринишида, яъни RSP ва RSB кўринишида чиқарила-ди. RSB вариантида, ҳамма RSA, DRV ва ASL битта жовонда ўрнатилади
RIM да АЛ жовони, узатиш тизими, абонент кросси, аккумулятор бата-реяси, электр манба таъминотининг бирламчи блоки ва бошқа ёрдамчи қу-рилмалар жойлашади. У оддий чақириққа ишлов беради, маълумотлар уза-тиш, 2В+D ва x.к. хизматларни бера олади.
RIM га АЛ электрик интерфейси орқали уланади. Тармоққа эса, оптик интерфейс орқали уланади. RIM оптик сигналга ишлов беради, ҳамда або-нентларга хизмат кўрсатиш учун интерфейс беради.
RIM нинг функциялари: оптик - электрик ва электрик - оптик ўзгарти-риш, мультиплексорлаш/демультиплексорлаш, баённомаларга ишлов бериш, техник хизмат кўрсатиш ва х.к. лардир.
RIM бера оладиган интерфейслар:
- аналог абонент линия (АЛ) интерфейси ASL;
- рақамли абонент линия (АЛ) интерфейси DSL (2B+D);
- маълумотлар узатиш тармоғи DDN абонент интерфейслари V.24/V.35 (DTU);
- 30B+D/E1 интерфейслари (RSP) (линияларни ижарага олиш);
- DDN абоненти суб тезликли интерфейси (SRX);
- тонал частотали 2/4 симли линия интерфейси (VFB);
- атроф мухит ва қурилма параметрлари мониторинги платаси (ЕSC).
RIM бино ичида ва ташқарисида ишлатиш учун бажарилган бўлиши мумкин.
RIM абоненти улаш имкони тизимни ёйиш жараёнини tнгиллаштиради. Уни ўрнатишни тезроқ, ишончлироқ, тежамлироқ қилади ва ўрнатиш вақти-ни камайтиради. Бу атроф мухит ёмон шароитда ўрнатиш учун ишлатилади.
КМ қурилиш принципи
Марказий коммутация майдон модули CНЕТ уч босқичли вақтли комму-тация майдон B-B-B (Т-Т-Т) тузилишига эга. У икки даражали периферия КМ ва битта даражали марказий КМ иборат.
Ҳар бир периферия КМ 4К сиғимли вақт коммутацияли, бир босқичли 32 та блокдан ташкил топган. Периферия коммутация майдон блоки (SNU) битта платада жойлашган биринчи даражага тегишли 4К дан тўртта бир босқичли Т – майдондан, ҳамда учинчи даражага тегишли тўртта бир бос-қичли Т - майдондан иборат.
Марказий коммутация майдон вақт коммутацияли 16 та блокдан COPY T (4К дан тўртта бир босқичли Т - майдон) ташкил топган. Битта платада вақт коммутацияли Т - майдон COPY нинг иккита блоки жойлашади. Бундай пла-та марказий коммутация майдон блоки СNU деб аталади. 12.8 - расмда CNET ни схемаси келтирилган.
12.8-расмдаги А0÷А31 ва C0÷C31 4К ли Т майдон бир босқичли блоки; В0÷В15 бошқариш қурилмали 4К ли Т майдон COPY блоки.
QТ блоки юқори тезликли узатиш блоки ҳисобланади. Ушбу блок 393 Мбит/с юқори тезликли оптик канал бўйича марказий коммутация майдон жовонини, интерфейс жовонига улашни таъминлайди, бу эса марказий ком-мутация майдон ва интерфейсли модул орасида улаш монтаж ҳажмини сези-ларли камайтиради.
CNET га NCC (КМ бошқариш), ВDР (шина драйвери), SNU, CNU, плата-лари киради.
NСС платаси коммутация майдонини бошқариш платасидир. У вақт ин-тервалларини тақсимлашга жавоб беради, коммутация майдон учун боғла-нишларни бошқаради ва коммутация майдонга тўлиқ хизмат кўрсатишни таъминлайди.
BDR платаси драйвер шинаси платасидир.
SNU платаси сервис коммутация майдоннинг биринчи ва учинчи дара-жасида коммутация функциясини бажаради, LIMдан ОТАЛ бўйича олинади-ган сигналга ишлов бериш учун оптик - элекрик ўзгартиришни таъминлайди.
СNU платаси сервис коммутация майдоннинг иккинчи даражасида ком-мутация функциясини бажаради.
12.8-расм.CNET нинг схемаси
LIM линия интерфейсининг модули OBC (ОPТ платаси билан ҳамкор-лик) ЕТ16 (E1/Т1 интерфейс), STU (STM-1 интерфейс), GEСP (акс садо ком-пенсатори), QSI (юқори тизимли интерфейс) платаларидан ташкил топган. У жойлашган жоавоннинг умумий тузилмаси 12.9 - расмда келтирилган.
Бошқа платалардан нутқ каналлари бўйича тушаётган маълумотлар ин-терфейс платаси керакли ишлов берганидан кейин, 16,384 Мбит/с чиқиш ма-гистраллари бўйича узатиладиган маълумотларга ўзгартирилади. Кейин 16,384 Мбит/с оқимидаги ҳамма маълумотлар, OSI ишлов берганидан кейин, иккита юқори тезликли оптик оқимга 393,2 Мбит/с айлантирилади ва марка-зий КМ йўналтирилади. Бундан ташқари, ҳар бир интерфейс платаси линия-лардан икки коммутация текислигидан мустақил маълумотлар канал оқими-ни ажратади. Битта магистралдан маълумотлар канал оқимини узатиш тезли-ги 2,048 Мбит/с ташкил қилади. Оддий шароитда битта канал магистрали 2,048 Мбит/с вақт интерваллари тўлиқ банд бўлмайди, шунинг учун, QSI да ВИ лари коррекция қилиш бажарилади. Коррекция қилинган ВИ 0 ва1 текис-ликлар орасида тақсимланадиган (ҳар бир текислик учун 4 дан) 8 та 2,048 Мбит/с магистрал бўйича CCМ жовонига йўналтирилади.
QSI платаси LIM ва CNET орасидаги юқори тизимли плата ҳисобланади. Бу плата, LIM модулидаги мос интерфейс платаларнинг нутқ каналларига ва трактларига марказлашган ишлов беришни таъминлайди, ҳамда CNET дан ва CCМ дан маълумотлар узатиш трактидан юқори тезликли маълумотлар оқи-мини 393,2 Мбит/с улашни таъминлайди.
12.9-расм. LIM жовонининг умумий тузилмаси
OBC платаси СМ томонидаги ОPТ платаси билан ўзаро ҳамкорлик қила-ди, ҳамда СМ ва АМ/CМ орасида алоқани таъминлайди. Ҳар бир СМ иккита ОТАЛ бўйича, икки OBC платаси билан боғланган. OBC платаси 40,96 Мбит/с оқимлардан, ҳар бирини маълумотлар оқимга демультиплексирлайди. Бу маълумотлар оқими фойдали юкламани узатиш учун иккита 16,384 Мбит/с магистрали бўйича ва модуллар орасида хизмат ахборотини узатиш учун битта 2,048 Мбит/с магистрали бўйича узатилади. Бунда оптик - электр ўзгартириш, синхросигнални ажратиб олиш, маълумотни мультиплексирлаш ва демультиплексирлаш ишлатилади. Фойдали юклама QSI да концентрация қилингандан кейин, CNET га ва CCМ даги модуллар орасидаги алоқа линия-ларига узатилади.
ET16 платаси АМ/CМ учун E1/Т1 интерфейсини беради. Ҳар бир плата 16 та E1/Т1 интерфейсини беради. У ҳар хил хизмат функцияларини бажа-ради:
- RSM, RSA ва RIM ни қўллаш;
- 7 сонли сигнализацияси учун станциялараро УЛ улашни қўллайди;
- ажратилган сигнал канали бўйича R2 ва 5 сонли сигнализация учун станциялараро УЛ улашни қўллайди;
- стандарт V5 имкон тармоғи учун УЛ улашни қўллайди ва V5 хизматлари учун, SА7 битларига ишлов бериш функциясини бажаради;
- DСME қурилмалмаларини улаш функциясини қўллайди;
- юқори турувчи станция синхросигналини УЛ интерфейсида ажратиб
олади; синхросигнални ажратиб олиш учун ишлатиладиган кетма - кет порт номери ихтиёрий белгиланиши ва танланиши мумкин;
- аниқ мамлакатда R2 сигнализация стандартига адаптация қилади;
- R2 сигнализация параметрлари талабларга асосан ўзгартириши мум-кин.
STU платаси АМ/СМ учун SDH технологиясининг STM-1 интерфейсини беради (оптик ёки электрик). STU ҳар бир платаси SDH тармоқ бўйича STM-1 интерфейс (155 Мбит/с) орқали 63 та Е1 оқимини қабул қилиш/узатиши мумкин. STU нинг ҳар бир платаси икки позицияни эгаллайди.
Бу платалардан ташқари ET16 платага ёрдамчи тақсимловчи ETD плата-си ва STU платасига ёрдамчи тақсимловчи ТМC платаси мавжуд.
LIM да тўртта STM-1 интерфейси бўлиши мумкин.
СКМ – такт генератор модули. СКМ юқори даражали (8 кГц, 2 Мбит/с ва 2 МГц) ташқи синхросигналларини олади ва ҳар хил ички станция синхро-сигналларни ишлаб чиқаради. Синхросигнал жовони 32 ҳар хил синхросиг-наллар линиясини яратиш мумкин. Бу АМ/СМ учун таянч такт сигналлар си-фатида ишлатиш мумкин (8 кГц, 2МГц).
CКМ ни функционал схемаси 12.10 - расмда келтирилган.
12.10 - расм. CКМ нинг функционал схемаси
СКМ га PWC (манба плата ), CКS (синхросигнал манба платаси) CКD (чиқиш синхросигналларни шакиллантирувчи плата) ва СКВ (синхросиг-нализация жовонининг бирлашган платаси) платалар киради.
CКS платаси қуйидаги функцияларни бажаради:
-ташқи синхросигналга ишлов беради, синхросигналлар джиттерини ва вандерини йўқотиш ва х.к.;
- учта кириш таянч синхросигналлар учун интерфейс, ҳамда BITS -интерфейси.
CКD платаси турли даражага эга бўлган ва АМ/СМ га таълуқли функционал жовонларга 32 та линия бўйича чиқараётган чиқиш синхросиг-налларини, яъни 8 кГц, 2,048 МГц шакллантириш учун ишлатилади; шундай қилиб тизим ҳар бир жовони керакли синхросигнални олади.
13-маъруза
C&C08 ТИЗИМИДА ЧАҚИРИҚЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЖАРАЁНЛАРИ
13.1. C&CO8 тизимида чақирувга хизмат кўрсатиш
C&CO8 тизимининг чақирувларга хизмат кўрсатиш тизимчаси OS операцион тизим асосида амалий тизимчадан ва маълумотларни бошқариш тизимчаси DBMS дан иборат. У УфТТ хизматларини, маълумотлар узатиш хизматларини, ISDN хизматларини ва IN хизматларини бериш учун боғланишларга ишлов беришга жавоб беради. Чақирувларга хизмат кўрсатиш тизимчаси ITU-T ва ETSI турли спецификациясига мос келувчи интеграцияланган тизими ҳисобланади.
Чақирувларга хизмат кўрсатиш тизимчаси уч турдаги функционал модуллардан иборат:
- чақирувларни бошқариш функционал модули ССВ;
- ресурсларни бошқариш функционал модули RMM, улар DTMF қурилма-ларини станциялараро алоқанинг қабул қилувчи ва узатувчи қурилмаларини ва тармоқни бошқариш учун ишлатилади;
- сигнализацияга ишлов бериш функционал модули SPM ажратилган ка-нал бўйича ва УКС сигнализациясига ишлов беришни бошқариш учун хиз-мат қилади
Чақирувларга хизмат кўрсатиш тизимчаси OS ва DBMS билан хабарлар-ни узатиш режимида ўзаро ҳамкорлик қилади. Маълумотлар базасига муро-жаат эса, асинхрон режимида бажарилади.
УфТТ чақирувларига хизмат кўрсатиш
C&C08 чақирувларга хизмат кўрсатиш тизимчаси чегарасида мос SPM модулларига бир хил хизмат кўрсатилади. SPM ва CCB орасидаги сигнализация C&C08 ички станция сигнализация муаложамаларига мос равишда кординация қилинади.
Ҳар бир чақирувга хизмат кўрсатишда одатда, битта SPM манбаси, битта белгиланган SPM ва битта ССВ иштирок этади. SPM асосан, баённомаларни мослаштиришга жавоб беради. Улар сифатида NNI “тармоқ-тармоқ” интерфейси ва UNI “фойдаланувчи-тармоқ” интерфейси баённомалари ишлатилиши мумкин.
ССВ, асосан номерларни таҳлилини бажаради, C&C08 ички станция баённомаларини бошқаради, уланаётган канални аниқлайди, тарификацияга ишлов беради ва х.к.
Чақирувларга хизмат кўрсатиш қуйидаги фазалардан иборат: чақирувни яратиш фазаси, номерларни қабул қилиш фазаси, улашни ўрнатиш фазаси, жавоб сигналини қабул қилиш фазаси, сўзлашув ва узиш фазаси. Чақирувни бир фазадан бошқасига ўтказиш, чақирувларни бошқариш маркази ҳолатини ўзгартириш билан акс эттирилади. Чақирувни яратиш фазаси SPM модули манбасидан чақирувни ва ССВ дан боғланишни ўрнатишга сўров сигналини олиши билан бошланади. Номерни қабул қилиш фазасида бошқариш ССВ га ўтади. Боғланишни ўрнатиш ва жавоб сигналини қабул қилиш фазаларида, то боғланиш ўрнатилмагунича ва чақирув сўзлашув фазасига ўтмагунича, чақирувни бошқаришни SPM модули бажаради. Узиш фазасида сўзлашув тракти ва бошқа ресурслар бўшатилади.
Мисол тариқасида ички станция алоқасини кўрамиз.
I. Чақирувни яратиш фазаси.
ASL комплекти абонент микротелефон гўшагини кўтарганини аниқласа, абонент портлари процессори (ASL платасидаги СРU), бу xодиса ҳақида або-нент гуруҳлари алоқа процессори (NOD платасидаги CPU), орқали МРU га хабар қилади (13.1 - расм).
1 - микротелефон гўшагини кўтаргани xақидаги хабар
2 - абонент маълумотларини сўров
3 - DTMF қабул қилгични улаш
4 - ССВ ни сўров
5 - Setup ахбороти
6 - SetupAck ахбороти
7 - “cтанция тайёр” сигналини узатиш
13.1 - расм. Чақирувни яратиш фазаси
Setup ходиса xақида хабарни олиб, МРU абонент томони маълумотлар базасидан абонент xақида ахборотни қидиради. Агар чақирувга хизмат кўр-сатиш мумкин бўлса, ССВ ни банд ҳолатига келтирилади. Абонент томон ча-қирув ҳосил қилган ҳолатга ўтказилади ва тармоқ томонига Setup хабар жў-натилади. Агар, абонентда тастатурали ТА ўрнатилган бўлса, DTMF қабул қилгич белгиланиши керак. Бу қабул қилгич абонент ишлатган вақт интерва-лида, у терган номерни аниқлашга созланган бўлиши керак.
МРU порт про-цессорни улаш ўрнатишга сўровга жавоб олгани xақида ҳабар қилади ва унга чақираётган абонентга хабар қилувчи тонал сигналини узатиш кераклигини кўрсатади. Масалан, “станция тайёр” сигнални ёки “ махсус станция тайёр” сигналини.
II. Номерларни қабул қилиш фазаси.
Абонент бу сигнални эшитиб рақам теради. Қабул қилгич номерни би-ринчи рақамни қабул қилганидан сўнг, “станция тайёр” сигналини узади ва чақирувни беркитиш билан узатиш фазасига ўтади.
МРU белгиланган рақамлар сонини қабул қилингандан кейин, бу ахбо-ротга ишлов беради, DBМS, CCB га мурожжат қилиб, номер префиксини таҳлил қилади. Шунга асосан, чақирувни ички станция алоқа деб классифи-кациялайди ва номер узунлигини аниқлайди.
Қабул қилгич рақамларни етарли сонини қабул қилгандан кейин бўшатилади ва чақирув улаш ўрнатиш фазасига ўтади.
III. Улашни ўрнатиш фазаси.
ССВ маълумотлар базасидан чақирилаётган абонент ҳақида ахборотни қидиришни амалга оширади ва чақирилаётган томонга банд этиш ахборотини узатади.
Чақирилаётган томонда чақирилаётган абонент қурилмалар ҳолатини аниқланади, агар бўш бўлса, у хабардор қилинади ва кириш чақирувини қа-бул қилиш ҳолатида турганлиги белгиланади. Бир вақтда ССВ модулига ча-қирилаётган абоненти чақириқ сигнали билан хабардор қилинаётгани xақида хабар берилади.
ССВ чақириқ сигнали берилганиётганига ишонч ҳосил қилса, у чақира-ётган абонентга чақириқни назорат сигналини узатади. Улаш жавоб сигна-лини қабул қилиш фазасига ўтади.
IV. Жавоб сигналини қабул қилиш фазаси.
13.2 – расмда ичкистанция алоқаси учун жавоб сигналини қабул қилиш фазасини блок схемаси кўрсатилган.
1 - биринчи рақам
2 - “станция тайёр” сигналини узиш
3 - номердаги кейинги рақамлар
4 - information хабари
5 - префиксни таҳлили
6 - чиқарувга ишлов бериш (Call processing) хабари
7 - DTMF бўшатиш
8 - Setup хабари
9 – чақирилаётган абонентга чақириқ сигналини узатиш
10 - хабардор қилиш хабари (Alerting)
11 - Alerting хабари
12 - чақириқ сигналини назоратини эшитиш
13.2 – расм. Жавоб сигналини қабул қилиш фазаси
Чақирилаётган абонент чақириққа жавоб берганида ASL комплекти ча-қириқ сигналини узади ва тармоқ томон Connect хабарини узатади.
ССВ чақираётган абонентга чақириқни назорат сигналини узатишни тўх-татади ва чақираётган ва чақирилаётган абонентлар орасида нутқ трактини улайди. Чақирув сўзлашув фазасига ўтади.
V. Сўзлашув ва узиш фазалари.
13.3 – расмда ичкистанция алоқаси учун сўзлашув ва узиш фазаларининг блок схемаси кўрсатилган.
1 - чақирилаётган абонентнинг гўшак кўтапганлиги тўғрисидаги хабар
2 - Connect хабари
3 - Connect хабари
4. ConnectAck хабари
5 - сўзлашв фазаси
6 - ConnectAck хабари
7 - гўшак қўйилган ҳақида хабар
8 - Disconnect хабари
9 - Release хабари
10 - Release хабари
11 - “банд” сигналини узатиш
12 - Release Complete хабари
13 - гўшак қўйилган ҳақида хабар
13.3 – расм. Сўзлашув ва узиш фазалари
ASL комплекти чақираётган абонент томонидан МТ гўшак қўйганини аниқлаганида, ССВ га узишга сўров узатади.
Агар ССВ улашни узиш мумкинлигини тасдиқласа, у чақираётган ва ча-қирилаётган абонентлар SPM модулларига чақирувни узиш индикация хаба-рини узатади.
Чақираётган абонент SPM модули узиш хабарини қабул қилганидан кейин, у бўш ҳолатга ўтади.
Чақирилаётган абонент SPM модули узиш хабарини қабул қилганидан кейин, чақирилаётган абонентга “банд” сигналини узатади ва бу тонал сигна-лини узатиш таймерини ишга туширади.
Чақирилаётган абонент МТ гўшагини қўйганида, SPM бўш ҳолатга ўтади.
14-маъруза
NEAX-61E ТИЗИМИНИНГ ХАРАКТЕРИСТИКАСИ, ҚЎЛЛАНИЛИШ СОҲАСИ, ФУНКЦИОНАЛ СХЕМАСИ
14.1. Тизимнинг умумий тавсифи
Япония корпорацияси NEC нинг NEAX-61E тизими катта сиғимли ра-қамли коммутация тизими ҳисобланади. У коммутация тармоғининг турли амалий функцияларини амалга оширишни таъминлайди. Тизим ёзилган дас-тур бўйича бошқарилади ва интеграл хизмат кўрсатувчи рақамли тармоқ (ISDN) хизматларини тақдим этиши мумкин. ISDN хизматларини бериш ик-ки симли аналог абонент линия бўйича умумфойдаланишдаги коммута-цияланадиган телекоммуникация тармоғи, улаш линиялари бўйича пакетлар-ни коммутацияси асосида маълумотларни узатиш тармоғи, рақамли линия-лари бўйича пакетларни коммутация асосида маълумотларни узатиш тармоғи билан ўзаро ҳамкорлик йўли билан таъминланади. NEAX-61E коммутация тизими биринчи марта 1977 йилда жаҳон тармоғида қўлланила бошлади. Бу тизим ҳозиргача телекоммуникацияда, компютерларда, электроника соҳасида учраётган янги ғоя ва ишлаб чиқаришлар асосида такомиллаштирилмоқда.
NEAX-61E тизимининг қурилмалар мажмуаси маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро телекоммуникация тармоқларида ишлашга мўлжалланган. У ҳамма турдаги АТС ва ШАТС лари билан ўзаро алоқани таъминлайди.
Агар тизим маҳаллий тармоқда ишлатилса станциянинг максимал сиғи-ми 350000 абонент линиялари ёки 18450 улаш линияларига, станциянинг ўтказувчанлик қобилияти 27000 Эрланга, агар шаҳарлараро ва халқаро тар-моқларда қўлланилса, станциянинг максимал сиғими 60000 улаш линия-ларига, концентратор сифатида ишлатилса, сиғими 4096 абонент линияла-рига тенг бўлади. Энг катта юклама соатида станция 1500000 чақириққа хизмат кўрсата олади. Тизим максимал 512 маршрут ҳосил қила олади. Ҳам-ма турдаги номерлаш тизимида ишлай олади.
Тизимга ҳамма турдаги абонент ва улаш линияларни улаш мумкин. Шунинг учун NEAX-61E тизим ҳамма турдаги абонент сигнализацияси (импульс, кўп частотали “8 дан 2” коди) ва ҳамма регистр турдаги сигна-лизацияси (батарея импульслари, кўпчастотали код “6 дан 2”,”5 дан 2”, MF/ MFC, ITU-T тавсиялар асосидаги 1, 4, 5, 6, 7, R1, R2, линия сигналлари, умумканал сигнализацияси) билан ишлай олади. Ҳамма турдаги тарифика-цияни қўллаши мумкин.
NEAX-61E тизимининг коммутация майдони вақт-фазо-фазо-вақт (T-S-S-T) тамойили бўйича қурилган.
NEAX-61E тизимида марказлашмаган бошқариш усули ишлатилган. Бу юкламани тақсимлашга, тизим тузилмасини соддалаштиришга ва ишлатила-диган модуллар сонини камайтиришга олиб келади. Тизим 48 ± 5В кучла-нишли ўзгармас токдан озиқланади.
NEAX-61E тизимини ишлатилиш варианти ва сиғими 14.1 - жадвалда келтирилган.
14.1- жадвал
Қўлланилиши |
Максимал сиғими |
Максимал юклама (Эрланг) |
Маҳаллий станция |
100.000 каналлар |
27000 |
Узоқлаштирилган абонент блоки RSU |
4.000 каналлар |
400 |
Узоқлаштирилган коммутация блоки RLU |
10.000 каналлар |
1200 |
Шаҳарлараро/транзит станция |
6.0000 каналлар |
27000 |
Трафикага хизмат кўрсатиш тизими |
512 ишчи жойи |
- |
14.2. NEAX-61E тизимининг тузилмавий чизмаси
Тизим модулли тузилма асосида яратилган. У мустақил модуллар аппа-рат воситасидан ва дастурий таъминотдан ташкил топган. Унда қурилма мо-дулларида тақсимланган бошқариш усули қўлланилган. Коммутация май-дон ва бошқариш қисми билан стандарт ўзароҳамкорлик кўзда тутилган. Бу хизмат кўрсатишни соддалаштиради ва носозликларни топиш ва бартараф қилишга йўналтирилган ишларни бажаришни енгилиштиради. Модулли ту-зилма станциянинг сиғимини кенг оралиқда ўзгартиришни таъминлайди.
NEAX-61E тизими 4 та функционал тизимчалардан иборат (14.1- расм):
1. Амалий тизимчаси;
2. Коммутация тизимчаси;
3. Процессор тизимчаси;
4. Эксплуатация ва техник хизмат тизимчаси.
Тизимнинг амалий тизимчаси ҳар хил турдаги абонент ва улаш ли-нияларини коммутация майдонига улаш ва юкланишни концентрация қи-лиш вазифасини бажаради. Аналог абонет линиясини ва таксофонни улаш учун линия модули LM , аналог улаш линиясини улаш учун улаш линия мо-дули ТМ, рақамли улаш линиясини улаш учун рақамли узатиш интерфейс модули DТIМ, ISDN абонентларни улаш учун ISDNМ модули ишлатилади. Бундан ташқари, амалий тизимчада рақамли абонент концентратори DLSW, бирламчи мультиплесор PMUX, маҳаллий контроллер LOC, рақамли узатиш интерфейси контроллери DTIC мавжуд.
Тизимнинг коммутация тизимчаси (коммутация майдони) 4 звеноли бўлиб, нутқ трактини яратади ёки узади.
NEAX-61E мультипроцессорли тизимида модулли процессор тизимчаси ишлатилган. У эксплуатация ва техника хизматни, умумканал сигнали-зациясини, операторининг ишчи жойига хизмат кўрсатишни, чақириққа иш-лов беришни бошқариш функциясини бажаради.
14.1-расм. NEAX-61E тизимининг тузилмавий чизмаси
Эксплуатация ва техника хизмат тизимчаси O&M одам машина интер-фейсини таъминлайди. Бу интерфейс буйруқларни киритиш ва маъмурий бошқариш регламентли техник хизмат кўрсатиш мақсадида маълумотларни киритиш ва чиқаришга имкон беради. Бундан ташқари, у тизим ишини назо-рат қилиш, ҳамда абонент ва улаш линияларини тестлаш имконини беради.
15-маъруза
NEAX-61E ТИЗИМИНИНГ МОДУЛЛАР ТУЗИЛИШИ ВА ВАЗИФАСИ, КМ ҚУРИЛИШ ПРИНЦИПИ
15.1. Аппарат воситалар конфигурацияси
15.1.1. Амалий тизимча
Амалий тизимчаси, тизимнинг бошқа бўлаклари ва телекоммуникация тармоғи орасидаги интерфейсни таъминлайди. У бир неча турдаги хизмат ин-терфейсларидан иборат. Интерфейслар орқали охирги комплектларни бош-қаради ва коммутация тизимчаси билан 128 вақт каналли рақамли тракт (SHW) бўйича ўзаро ҳамкорликни таъминлайди.
Амалий тизимча қуйидагилардан иборат (15.1 - расм):
15.1 – расм. Амалий тизимчанинг умумий блок схемаси
- аналог абонент линия модули (LM);
- рақамни узатиш интерфейс модули (DTIM) ;
- аналог улаш линия модули (TM);
- умумканал сигнализация модули (CCSM);
- асосий улаш имконли интерфейс модули (DLM);
- пакетлар коммутация модули (BPSM) ;
- бирламчи улаш имконли интерфейс модули (PRIM).
NEAX – 61E тизимида абонент линиялари аналог абонент линия модули LM орқали уланади. Унинг функцияси нутқ сигналларини керакли кўри-нишда узатиш, қабул қилиш, абонент сигнализациясига ишлов бериш, юк-ламани концентрация қилишдан (зичлаштиришдан) иборат.
Аналог абонент линия модули LM абонент комплектидан LC, рақамли абонент коммутаторидан DLSW, локал контроллеридан LOC иборат. Або-нент комплекти LC нинг икки тури мавжуд. Биринчи тури аналог абонент линияларини ва шлейф асосида ишлайдиган корхона АТС ларидан кела-ётган улаш линияларини улаш учун мўлжалланган. Бу LC ўрнатилган плата-да 8 та LC жойлашади. Иккинчи турдаги LC га таксофонлардан келаётган линиялар уланади. Бу LC жойлашган платада 4 та LC ўрнатиш мумкин. Битта аналог абонент линиялар модули LM да максимал 16 та LC платасини жойлаштириш мумкин. Яъни, 128 та ААЛ га хизмат кўрсатиш мумкин. LC платасини улаш схемаси 15.2 – расмда кўрсатилган.
15.2- расм. LC платасини улаш схемаси
LC нинг бажарадиган вазифаси қуйидагилардан иборат:
- абонент линиясига манба бериш (24 В, 48 В, 60 В), battery-B;
- катта кучланишдан сақлаш (over-voltage)-O;
- чақириқ сигналини узатиш (ringing)-R;
- абонент линия шлейфини назорат қилиш (абонентдан чақириқни қабул қилиш, импульсли кўринишда терилган рақамларни қабул қилиш, чақириққа жавоб сигналини қабул қилиш, абонент гўшак қўйганлигини белгилаш) (supervision) - S;
- аналог сигнални рақамли сигналга айлантириш ва уни тескариси, яъни кодер ва декодер сифатида ишлаш (coding) – C;
- 2 симли абонент линиясидан 4 симли ички станция улаш трактига ўтиш ва уни тескарисини, яъни дифференциал тизим сифатида ишлаш (hybrid) - H;
- абонент линияси параметрларини назорат қилиш, яъни тестлаш (testing) – T.
Демак, BORSCHT функциясини бажаради.
Рақамли абонент коммутатори DLSW юкламани концентрация қилади ва LМ чиқишига битта бирламчи магистрал PHW ҳосил қилади. Локал контрол-лер LOC ни B-LOC, F-LOC турлари мавжуд. B-LOC аналог абонент линия-лар модули LМ бошқаради. F-LOC эса аналог улаш линиялар модули ТМ ни бошқаради. B-LOC паст иерархия даражали қурилмалар (аналог абонент қурилмаси) ва юқори иерархия даражали қурилма (коммутация майдон- TDNW) орасида сигналларни узатиш вазифасини бажаради. B-LOC маълу-мотни 30 дан ортиқ бўлмаган PHW дан қабул қилади ва 4 SHW орқали уза-тади, ҳамда тескарисини бажаради. Демак, ҳар бир B-LOC 3840 аналог або-нент линиясига хизмат кўрсатиши мумкин. Бунда концентрация коэффи-циенти 3840:508. Бирламчи рақамли трактда PHW узатиш тезлиги 32,768 Мбит/с, субмагистралда SHW – 8,448 Мбит/с га тенг.
B-LOC қуйидаги функцияларни бажаради:
- сўзлашув тракти контроллери SPC билан ҳамкорликда сигналларни узатишни бошқаради;
- бирламчи мультиплексор ва демультиплексор вазифасини бажаради;
- нутқ, авария, бошқариш учун ахборот сигнали, канал сигналларини (SD) тақсимлашни бошқаради;
-тест каналини ва релесини бошқаради;
- чиқиш алоқасини чегаралаш, чақириқ сигналини узатишни, терилган рақам импульсларини қабул қилиш ва узатишни, сканерлашни бошқаради;
- линияда узилиш йўқлигини текширади.
Аналог улаш линия интерфейс модули ТМ, аналог сигнални рақамли сигналга айлантириш ва текширишни бажариш, ҳамда бирламчи рақамли тракт ҳосил қи
лиш учун ишлатилади. ТМ модулига бир томонлама ва икки томонлама анна-лог улаш линиялари уланади. Бу модулга чиқиш алоқаси учун OGT (outgoing trunk), кириш алоқаси учун ICT (incoming trunk), 2WT (two way trunk) икки томонлама аналог улаш линиялари учун комплектлар киради. Ҳар бир комплектда жойлашган КОДЕК ёрдамида сигналларни ўзгартириш амалга оширилади. ТМ модул ишини F-LOC контроллер бошқаради (8.4- расм).
Рақамли узатиш интерфейс модули DTIM, NEAX-61E тизимини узоқ-лашган станциялар 2,048 Мбит/с тезлик билан ахборотни узатувчи рақамли улаш линиялари бўйича боғлаш учун хизмат қилади. Бундан ташқари, ли-ниявий кодларни (HDB-3) ички станция кодига айлантиради, уни тескариси-ни бажаради, давр синхронизациясини ва синхронизация ҳимоясини таъмин-лайди, мультиплексорлайди, демультиплексорлайди, ишдаги бузилишларни жорий назорат қилади, узоқлашган станция томон линиявий сигналларни узатади ва қабул қилади.
DTIM қуйидаги элементлардан ташкил топган (15.3 - расм):
- рақамли узатиш интерфейси DTI;
- мультиплексор MUX, демультиплексор DMUX;
- рақамли узатиш интерфейсининг контроллери DTIС.
Рақамли узатиш интерфейси DTI бирламчи гуруҳ интерфейсининг охирги линиявий элементи ҳисобланади. У DTIM га юкланган вазифаларни бажаради.
15.3 – расм. DTIM ни функционал схемаси
Мультиплексор DTI дан тушган рақамли сигналларни зичлаштиради, ҳамда DTIC га PHW орқали узатади. Сўнг зичлаштирилган сигнални DTIC контроллерига узататади, яъни DTIM ишини бошқариш учун, ундан ташқари рақамли линиялардан номерли ахборотини узатиш ва қабул қилишни ташкил қилади.
Рақамли узатиш интерфейсининг контроллери DTIM ишини бошқаради. DTIC рақамли чиқиш ва кириш линиялари орқали номерли ахборотларни қабул қилиш ва узатишни амалга оширади.
Умумканал сигнализация модули CCSM. Умумканал сигнализация тизи-ми CCS - бу коммутация тугунларини (станция) бир – бири билан боғловчи тизимдир. Қоида бўйича, станциялар орасидаги сигнализация, алоқа учун қўлланилган ўша линия бўйича ташкил этилади. CCS да маълумотларни уза-тиш режимида хизмат ва алоқа сигналлари алоҳида узатилади. CCS тизими, ҳам аналоглига, ҳам рақамли электрон тизимларига қўллашда 7 сонли умум-канал сигнализация тизими хусусиятлари қуйидача характерланади:
- иккала йўналиш бўйича катта миқдордаги сигналлар узатилиши мум-кин;
- хизмат сигналларини узатиш алоҳида бажарилганлиги туфайли, CCS янги хизматларни бериш ва тармоқни бошқариш учун ишлатилади;
- алоқа линияси самаралироқ ишлатилади;
- сигналларни узатиш маълумотлар узатиш режимида амалга оширилади;
CCSM модули, 7 сонли сигнализация асосида умумканал сигнализация-си бўйича бошқариш ва ўзароҳамкорлик сигналларини узатади, қабул қилади ва ишлов беради. CCSM коммутация майдонига хизмат улаш линиялар мо-дули SVTM орқали уланади. CCSM қуйидагилардан иборат (15.4-расм):
- 7 сонли сигнализация сигнал интерфейси №7SI;
- умумканал сигнализациясининг контроллери СCSC.
15.4 – расм. CCSM модулининг схемаси
Интерфейс №7SI - 7 сонли сигнализация тизими талабларига асосан, узоқлашган тизимлар орасида умумканал сигналзация вазифаларини бажа-риш учун мўлжалланган. Бу интерфейс рақамли линия бўйича 64 Кбит/с уза-тиш тезлигини таъминловчи, ёки аналог линиялар бўйича 4,8 Кбит/с узатиш тезлигини таъминловчи сигнализация трактига хизмат кўрсатади. Бу интер-фейс тизим каналлар коммутацияси билан умумфойдаланишдаги маълумот-лар узатиш тармоғи (CSPDN) га CCS – тракти бўйича SVTM, ҳамда DTIM ёр-дамида уланади.
ISDN интерфейслари.
Асосий улаш имконли интерфейс модули DLМ. Бу модул интерфейси ISDN фойдаланувчи тармоғи 2В+D (U интерфейс) ва охирги тармоқ қурил-маси NT ва терминал адаптори ТА каби абонент қурилмаси орасидаги алоқа линиясини қувватлайди.
DLМ модули иккита В канали ва битта D каналига (2В+D) уланувчи асосий улаш имконли абонент линияли U интерфейсига хизмат кўрсатади. В каналда узатиш тезлиги 64 Кбит/с, D каналда эса 16 Кбит/с. Уланган асосий улаш имконли линиялар 30В+D бирламчи магистралга зичлаштирилади ва мультиплексорланади. Бирламчи магистрал абонент бошқариш процессори модули LCPM билан боғланган. LCPM бирламчи улаш имконли линияларни субмагистралга мультиплексорлайди.
Бирламчи улаш имконли интерфейс модули PRIM, рақамли узатиш ин-терфейсидан DTI ва бирламчи улаш имконли интерфейс процессори PRP дан иборат. Битта модулга 4 та 30В+D улаш мумкин. Бирламчи улаш имконли интерфейс абонент қурилмаси билан 30В+D ISDN интерфейсини таъмин-лайди (15.5 - расм).
BPSM |
: |
Асосий тезликли пакетлар коммутацияси модули |
PRIM |
: |
Бирламчи улаш имконли интерфейс модули |
DTI |
: |
Рақамли узатиш интерфейси |
PRP |
: |
Бирламчи улаш имконли интерфейс процессори |
LCP |
: |
Абонент бошқарув процессори |
PSI |
: |
Пакетлар коммутатори интерфейси |
LCPM |
: |
Абонент бошқарув процессори модули |
SHW |
: |
Субмагистрал |
LMI |
: |
Абонент линия интерфейси модули |
TDSW |
: |
Вақт бўйича ажратилган коммутатор |
15.5 – расм. Бирламчи улаш имконли интерфейси
Пакетлар коммутацияли тармоқ интерфейси PNI. Пакетларга ишлов бериш PH ёрдамида хизмат кўрсатувчи PNI интерфейси Х.75 улаш линиялари воситаси ёрдамида PSРDN га уланган маълумотлар базасига ISDN абонентларига уланиш имконини беради. PH, асосий тезликда пакетлар коммутацияси модули (ВРSМ) ва LCPM ни ҳосил қилади. DLM, PRIM ва BPSM модуллари ишини LCPM бошқаради (15.6 – расм).
BPSM |
: |
Асосий тезликли пакетлар коммутацияси модули |
MP BUS |
: |
Кўпмақсадли пакетли шина |
DP |
: |
Импульсли рақам териш |
PHW |
: |
Бирламчи магистрал |
L2P |
: |
2 – даража процессори |
PPSN |
: |
Умум фойдаланишдаги пакетлар коммутацияси тармоғи |
LCP |
: |
Абонент бошқарув процессори |
RTP |
: |
Қайтаргич |
LCPM |
: |
Абонент бошқарув процессори модули |
SHW |
: |
Субмагистрал |
LMI |
: |
Абонент линия интерфейси модули |
TDSW |
: |
Вақт бўйича ажратилган коммутатор |
15.6. – расм. Пакетларга ишлов берувчи
Узоқлаштирилган тизимли интерфейс. Узоқлаштирилган коммутация тизимли интерфейс, абонент линия интерфейсини РСМ – линия воситаси билан марказий станция коммутация майдонига улаш учун мўлжалланган. Узоқлаштирилган тизимнинг икки тури мавжуд: узоқлаштирилган коммутация блоки RSU ва узоқлаштирилган абонент блоки RLU. Узоқлаштирилган тизимли интерфейс марказий тизимни узоқлаштирилган тизим рақамли алоқа линиялари РАЛ бўйича боғлайди. Бу интерфейслар охирги ва интерфейсли схема функциялари DTI схемасида бирлаштирилган. Марказий станция RLU дан тушган чақирувларга марказий станцияга улан-ган АЛ ҳолатида ишлатилганга ўҳшаш бошқариш операциялари ишлатилиб ишлов беради.
Амалий тизимчадаги модулларни жойлаштириш учун абонент ва улаш линия стойкаси ишлатилади. Қандай модул ўрнатилганига қараб:
- абонент ва улаш линиялар стойкаси U - LTF ;
- рақамли абонент ва улаш линиялар стойкаси – DLTF;
- умумканал сигнализация процессори стойкаси ССSPF танланади.
15.1.2. Коммутация тизимчаси
NEAX-61E тизимининг коммутация тизимчаси вақт-фазо-фазо-вақт (T-S-S-T) туридаги тўрт звеноли схема асосида қурилган. Коммутация ти-зимчаси таркибида максимум заҳиралаштирилган 22 та коммутация майдони ҳосил қилиш мумкин. Ҳар бир коммутация майдон мустақил бўлган чақи-рувларга хизмат кўрсатиш процессори CLP билан бошқарилади.
Ҳар бир коммутация майдон блокли тузилмага эга ва максимум иккита заҳиралаштирилган вақт коммутатори модуллари (TSM) ва заҳиралаштирил-ган фазо коммутатори модулларидан ташкил топган. Коммутация майдон трафика бўйича ўтказувчанлик қобилияти билан мосликда йиғилади.
Ҳар бир коммутация майдон 2880 коммутация портларини мультиплек-сорлашни таъминлай олади. Коммутация майдон бирламчи фазо коммутато-ри 6х24 ва иккиламчи фазо коммутатори 24х6 га эга (15.7 - расм).
HW |
: |
Магистрал |
SDMUX |
: |
Иккиламчи Демультиплексор |
JHW |
: |
Улаш Магистрали |
SHW |
: |
Субмагистрал |
O&M |
: |
Эксплуатация ва Техник Хизмат |
SMUX |
: |
Иккиламчи Мультиплексор |
15.7 – расм. Коммутация тизимчасининг тузилмаси
Коммутация тизимчасининг максимал ўтказувчанлик қобилияти 27000 Эрлангни ташкил этади. Коммутация тизимча қуйидаги 5 та модулдан таш-кил топган (15.8- расм):
- нутқ трактларининг модули SPM;
- нутқ трактларининг контроллери SPC;
- бошқариш процессорининг модули СPM;
- хизмат улаш линиялар модули SVTM;
- такт генератори модули CLKM.
Нутқ трактининг модули SPM 4 звеноли коммутация майдонидан иборат. SPM иккита асосий функционал блокни ўз ичига олади: вақт коммутатори блоки TSW ва фазо коммутатори блоки SSW.
15.8 – расм. Коммутация тизимчасининг блок схемаси
24 та майдон ичидаги 2 тадан 8 тагача субмагистрал JHW, коммутация майдон ичидаги улаш учун ишлатилади. Қолган JHW магистраллари бошқа коммутация майдон билан улаш учун ишлатилади. JHW 24 та магистраллари SSM иккита модули орасида тақсимланган (ҳар бир SSM га 12 та магистралдан).
SPM қуйидаги функцияларни бажаради:
- LOC, DTIC ёки SVTM дан қабул қилинган бошқариш буйруқларини SPC га узатади;
- SPC дан узатилган ахборотга асосан нутқ маълумотларининг фазо ва вақт коммутациясини бажаради;
- SPC дан қабул қилинган бошқариш буйруқларини LOC, DTIC, SVTM ларга узатади;
- ўз - ўзини диагностика қилади;
- мультиплексорлаш/демультиплексорлаш жараёнини амалга оширади.
Нутқ тракти контроллери SPC ни бошқариш процессор модули СPM бошқаради ва қуйидаги функцияларини бажаради:
- СPM билан мулоқот;
- нутқ тракти тизими конфигурацияси хақида ахборотни сақлайди ва тақсимлайди.
- нутқ тракти тизимини техник хизмати хақидаги ахборотни йиғиш ва рад жавобларини йиғиб, СPM модулига узатиш;
- такт генератори модулидан нутқ тракти қурилмаларига такт импульс-ларини ва ўта давр импульсларини тақсимлаш;
- абонент линиясидан тушаётган чақирувга жавоб сигналини, узиш сиг-налини аниқлаш ва СPM модулига узатиш;
- амалий контроллердан рақамли ахборотни олиш;
- СPM ва TSM, SSM, SPM орасидаги бошқариш сигналларини интер-фейси сифатида ишлатиш;
- ўз ўзини диагностика қилиш.
Бундан ташқари SPC амалий тизимчадаги LOC, DTIС, LCPM ни ҳам бошқаради. Битта SPC 2880 та каналларини бошқара олади.
SVTM модули регистрли сигналларни узатади ва хизмат тонал сигнала-рини тақсимлайди. SVTM таркибига кўп частотали ўз-ўзини назорат қилувчи сигналларнинг қабул қилувчи/узатувчи MFCREC/SND, кўп частотали сигнал-ларнинг қабул қилувчи/узатувчи MFREC/SND, тастатурали териш сигналари-нинг қабул қилувчи/узатувчи PBREC/SND ва тонал сигналлар генератори TNG киради (15.9 - расм).
15.9– расм. SVTM ни уланиш схемаси
7 сонли сигнализация ишлатилган ҳолда, SVTM модули 7 сонли сигна-лизация интерфейсини ҳам ўз ичига олади. Ҳамма қурилмалар заҳиралаш-тирилган. VTM рақамли сигналларни мультиплексорлайди / демультиплек-сорлайди, абонент ва улаш линияларидан туғри ёки коммутация майдон ор-қали терилган рақамлар импульсларини қабул қилади ва узатади. Тонал сиг-наллар генератори белгиланган каналлар бўйича ҳар хил тонал сигналларни узатади.
SVTM модули максимум 96 та қабул қилиш учун каналларга, 96 та уза-тиш учун каналларга, тонал сигналларини узатиш учун 32 та каналларга ва 16 та 7 сонли сигнализация каналларига эга.
Такт генератори модули CLKM ҳамма боғланган модул қурилмаларини синхрон ишлашини таъминлайди. CLKM 8,192 МГц, 8192 МГц ва 6,176 МГц частотали такт импульсларини ишлаб чиқаради ва нутқ тракти тизимчасига узатади.
Бирламчи ва иккиламчи вақт коммутаторлари Т1, Т2 вақт бўйича комму-тациясини амалга оширади. Т1, кетма-кет ёзиш →↓ ва ихтиёрий ўқиш ↕→ тартибида ишлайди, Т2 эса уни аксини бажаради.
Вақт коммутатори Т1, берилган HW магистрали ҳар бир вақт каналидаги TS нутқ маълумотларини кетма-кет ёзади ва бирламчи фазо коммутаторида S1 кўрсатилган адрес бўйича узатади (15.10 - расм).
Мисол тариқасида, TS 10 даги А сигналини 10 - ячейкага ёзиш, TS 25 даги В сигналини 25 - ячейкага ёзиш ва 10 - ячейкадаги А сигналини TS 20 интервалида, 25 - ячейкадаги В сигнал TS 35 интервалида ўқиши кўрилган.
15.10- расм. T1 – SW ни бошқариш тамойили
Ҳар бир вақт коммутатори нутқ хотира қурилмасидан (Т1) ва адрес хо-тира қурилмасидан (Т1 CTL MEM) иборат. Нутқ хотира қурилмаси нутқ маъ-лумотларини ёзиш учун ишлатилади. Адрес хотира қурилмаси эса, HW ма-гистралининг кириш ва чиқиш сигналлари орасида вақт интервалини алмаш-тириш учун маълумотларни ёзишда қўлланилади.
Фазо коммутаторлари вақт интервалини ўзгартирмай магистрални бош-қа магистралга улаб беради. Нутқ маълумотларини бошқа HW маълумот-ларига коммутация учун ишлатиладиган маълумотлар узатиш линияси улаш магистрали JHW деб аталади.
Фазо коммутатори S1, вақт коммутатори Т1 дан олинган ҳар бир TS интервалидаги HW маълумотларини S1 CTLM дан олинган SPС контрол-лерида кўрсатилган S1 бошқарув ахборотига асосан JHW га нутқ маълумот-ларини узатади. У 6х24 параметрга эга. Коммутатор хотира контроллери SCM 512 ячейкага эга (15.11-расм). Ҳар бир ячейкага TS интервалидаги қайси улаш магистралидан, JHW сигнал чиқарилиши кўрсатилади. Мисол тариқа-сида TS1 маълумотлари JHW 2 орқали берилиши кўрсатилган. S2 ҳам худди шундай ишлайди.
15.11 – расм. Фазо коммутаторининг ишлаш тамойили
Мультиплексерлаш иерархияси
Рақамли коммутация майдони 4 та звенодан иборат. Ҳар бир чақирув учун иккита коммутация тракти (узатиш, қабул қилиш) керак. Бундай катта сиғимни ҳосил қилиш учун уч даражали рақамли мультиплексорлаш ишла-тилади. Бу икки босқич билан амалга оширилади. Биринчи босқичида амалий тизимча ичидаги аналог абонент линияларидан тушаётган сигнал кодлашти-рилади ва 120 каналли субмагистрал PCM га концентрация қилинади (15.12 – расм).
Номи |
32 СН РСМ магистрали |
Субма-гистрал |
Магис-трал |
Улаш магис-трали |
Магис- трал |
Суб-магистрал |
32 СН РСМ магистрали |
|
Қисқар-тирма |
HW 32 PCM |
SHW |
HW |
JHW |
HW |
SHW |
32 PCM HW |
|
Тактли |
2,048 МГц |
8,448 МГц |
4,224 МГц |
8,448 МГц |
4,224 МГц |
8,448 МГц |
2,048 МГц |
|
Тезлик |
2,048 Мб/с |
8,192 Мб/с |
4,096 Мб/с |
8,192 Мб/с |
4,096 Мб/с |
8,192 Мб/с |
2,048 Мб/с |
|
Маълумот формати |
8 разрядли кетма-кет |
8 разрядли параллел |
4 разрядли параллел |
8 разрядли параллел |
8 разрядли кетма-кет |
|||
ФизикВИ |
32 TS |
132 TS |
528 TS |
132 TS |
32 TS |
|||
Улайдиган ВИ |
32 TS |
128 TS |
512 TS |
128 TS |
32 TS |
|||
Хабар уза-тиш канали |
30 CH |
120 CH |
480 CH |
120 CH |
30 CH |
|||
15.12 – расм. Мультплексорлаш иерархияси
Худди шундай аналог линияларидан тушаётган сигнал кодлаштирилади ва 30 каналли PCM магистрали рақамли кўринишга келтирилади. 4 та шу ма-гистраллар мультиплексорланиб, 132 та физик интервали ва 120 нутқ узатиш каналли битта субмагистрал ҳосил қилинади. Субмагистрал даражасидаги ахборот узатиш тезлиги 8,448 Кбит/с.
Кодлаштирилган маълумотлар кетма-кет жойлашган, яъни ҳар бир канал 8 битдан иборат, улар кетма-кет жойлашган, ҳар бир канал 8 битдан иборат, улар кетма- кет жойлашган. Нутқ каналлар 120 та, шунинг учун узатиш тезлиги 120х64 Кбит/с = 8192 Кбит/с.
Иккинчи босқичда, коммутация майдонини биринчи звеносида, икки-ламчи мультиплексорлаш/демультиплексорлаш бажарилади. 4 та субмагис-трал 8484 Кбит/с олиниб, уларни 528 вақт интервалли ва 480 нутқ каналли битта магистралга мультиплексорланади. Лекин, ҳар бир магистралдаги уза-тиш тезлиги 33792 Кбит/с дан 4224 Кбит/с гача камаяди. Чунки 8 разрядли параллел шинага алмаштирилади. 15.13 – расмда вақт интервалларининг кон-фигурацияси келтирилган.
15.13 – расм. Вақт интервалларининг конфигурацияси
Коммутация тизимчаси физик вақт коммутатори ва чақирувга ишлов бе-риш процессор стойкаси TSCPF да жойлашади. Бу стойкада нутқ трактини модули SPM, 2 та заҳиралаштирилган SPC, CPM, SVTM ва CLKM ўрнатил-ган.
15.1.3. Процессор тизимчаси
Процессор тизимчаси чақирувга ишлов бериш, эксплуатация ва техник хизмат ва умумканал сигнализацияга ишлов бериш (CCS) ва оператор ишчи жойига хизмат кўрсатиш вазифаларини бажаради.
NEAX-61E нинг мультиплексор тизими модулли процессор тизимчаси ишлатилган. Ҳамма операциялар ёзилган дастур бўйича CP 101E туридаги микропроцессорлар ишлатиш билан бажарилади. Процессор тизимчасининг асосий вазифаларни бошқариш процессор CP лари бажаради. СР қуйидаги номлар билан ишлатилади:
- эксплуатация ва техник хизмат процессор OMP;
- чақириққа ишлов бериш процессори CLP;
- ишчи жойни бошқариш процессори PCP;
- умумканал сигнализация процессори CCSP.
15.14 – расмда заҳиралаштирилган CLP битта вақт бўйича зичлашти-рилган коммутация майдонини бошқариши кўрсатилган.
15.14 – расм. Процессор тизимчаси тузилмаси
Ҳар бир тармоқ SPC и ажратилган сўзлашув тракти интерфейси (SPI) билан мос боғланган CLP ўзаро ишлайди. Интегралашган тизим шинаси CLP процессорлари ора-сида маълумотларни узатишни таъминлайди. Ҳар бир CLP хусусий хотирага эга, ва унда абонент ва тармоқ қурилмаларининг бўш/банд ҳолати харитаси сақланади.
Чақирувга ишлов бериш. Процессор тизимчаси максимум 32 та СР дан, улардан 31 тагача CLP процессори ва баъзи бир ҳолларда, шу 31 та СР дан баъзи бирлари ёки умумканал сигнализация процессори (CCSP), ёки ишчи жойини бошқариш процессори РСР бўлиши мумкин ва 32 чи СР, яъни яна битта ОМР процессоридан ташкил топган бўлиши мумкин (15.15 - расм).
15.15 – расм. Тизимда процессорларнинг жойлашиши
Эксплуатация ва техник хизмат масаларига ишлов бериш. ОМР про-цессори тизимни маъмурий бошқаришни талаби бўйича ва автоматик техник хизмат дастурчасини бажаради.
Умумканал сигнализациясига ишлов бериш. SS7 ички коммутацияни ба-жаришни, шунингдек, станциялар орасида ташқи коммутацияни таъминлай-ди. Ички коммутацияда ҳам сўзлашув, ҳам пакетли боғланиш ва ISDN чақи-рувларини бошқариш содир бўлади. Ички коммутация, шунингдек узоқлаш-тирилган станция ва марказий станция орасидаги чақирувларни бошқаришни таъминлайди. SS7 ички сигнализацияси ички станция магистрал чақирувлар-ни бошқаришни таъминлайди. Тармоқли CLP, SS7 ни ички қўлланилиши учун ишлатилади. SS7 ташқи сигнализацияси чақирувларни станциялар ора-сидаги магистралли бошқаришини таъминлайди. Ажратилган CCSP станция-лараро алмашиниш функцияси учун ишлатиладиган SS7 қўлланилишни иш-лов беришни амалга оширади.
CP процессорлар орасида алоқа уч турдаги интерфейс орқали бажари-лади (15.16 - расм):
- тизим шинаси интерфейси SB;
- мультипроцессор контроллери интерфейси MPC;
- умумий хотира интерфейси CMI.
15.16 – расм. Процессор тизимчасининг конфигурацияси
SB интерфейси CP процессорлар орасида марказий процессор берган буйруғи асосида, буйруқларни ёки маълумотларни узатади. Процессорлар бу шинага тизим шина процессори SBP орқали уланади.
MPC интерфейси фақат тизимни тиклаш операцияси учун ишлатилади.
CM интерфейси бир вақтда бир неча СP процессорларига бир хил маълу-мот узатилганда ишлатилади.
Ҳар бир СР процессори оператив хотира (MМ) га ва ҳамма СР учун уму-мий бўлган умумий хотирага (СМ) эга.
Умумий хотира адаптери CMADP иккита хотира билан СР ишлашига имкон беради. ММ максимал сиғими 20÷64 М сўз. Унда, 4 Мбит/с сиғимли RAM микросхемаси ишлатилади. СМ эса, 16÷64 М сўз. Марказий процесс-сорни сўз ўлчами 32 бит. CMM га тўрттагача CMIM, CMIMга эса саккиз-тагача СPM улаш мумкин.
MPC ҳар бир бошқариш процессорини ва умумий хотирани марказий бошқариш ва назорат қилишни таъминлайди. Бош пульт (MCSL) билан бир-галикда MPC қуйидагиларни бажариши мумкин:
- ҳар бир бошқариш процессор холатини акс эттириш (авария сигнала-рини ва тизим конфигурациясини);
- бошқариш процессорида қўл меҳнати билан операцияларни бажариш (дастлабки дастур ёзиш);
- бошқариш процессор ишлаш тартибини ўзгартириш;
- платаларни алмаштириш.
Киритиш ва чиқариш процессор IOP, ҳар бир бошқариш процессор опе-ратив хотираси ва киритиш/чиқариш контроллери IOC орасидаги маълумот-ларни узатишни бошқаради.
СР даги ҳар бир тур процессор, бу СРМ модулдир.
CLP процессори қуйидаги вазифаларни бажаради:
- нутқ трактларини банд қилиш / бўшатишни бошқаради;
- бошқариш ахборотини коммутация учун интерфейсни таъминлайди;
- техник хизматни ҳар хил тур ахборотини йиғиш ва уни OMP узатиш
ОМР процессори қуйидаги вазифаларни бажаради:
- киритиш/чиқариш қурилмаларини ва терминалларини бошқаради;
- тестлаш модулини бошқаради;
- техник хизмат ва эксплуатацияни бошқаради.
РСР процессори оператор ишчи жойини назорат қилади ва бошқаради.
CCSP процессори умумканал сигнализация тизимини назорат қилади ва бошқаради. Бундан ташқари, ҳар бир процессор ММ ва СМ хотираларига ки-риш, тизим шинаси SB орқали бошқа СР процессорлари билан мулоқатда бў-лиш вазифаларни ҳам бажаради.
СР процессорлар захиралаштирилган ва уч хил режимда ишлаши мум-кин :
- синхрон (SYNC);
- асинхрон (ASYN);
- изоляция(ISL).
Процессор тизимчасидан ЕРМ лар процессор турига қараб, эксплуатация ва техник хизмат стойкасида (OMPF), ёки вақт коммутатори чақириққа иш-лов бериш процессори стойкасида (TSCPF), ёки ишчи жойини бошқариш процессори стойкасида (РСРF), ёки умумканал бўйича сигнализация процес-сори стойкаси (CCSPF) да жойлашиши мумкин. Лекин, агар 16 та бошқариш процессори ишлатилса, бошқа қурилмалар билан стойка MISCF ўрнатилади. Бу стойка таркибига СММ ва СМIМ нинг қўшимча модуллари киради. OMPF стойкасида мультипроцессор контроллери МРС (00,01,10,22), бошқариш мо-дули процессори СРМ, умумий хотира модули СММ (0,1), умумий хотира интерфейси модули СМIМ (00,01,10,11,12) ўрнатилган.
15.1.4. Эксплутация ва техник хизмат тизимчаси
Бу тизимча (O&M) бошқаришни маъмурлаштириш ва регламентли тех-ник хизмат мақсади учун буйруқларни киритиш ва маълумотларни чиқариш-га имкон берувчи одам-машина интерфейсини таъминлайди. Бундан ташқа-ри, бу тизимча тизим ишини назорат қилиш имкониятини таъминлайди.
Эксплутация ва техник хизмат тизимчасидаги ОМР мустақил, ҳам сўров бўйича техник хизмат дастурчаларини бажаради. NEAX-61E тизими тўғри ишлаётганини текшириш учун керак бўлган улаш ва абонент линияларининг тестларини ўз ичига олади.
O&M тизимчаси ҳар хил турдаги киритиш/чиқариш қурилмалари (I/O) дан, тестли қурилмалардан иборат. Бу қурилмалар ёрдамида эксплутация ва техник хизмат кўрсатувчи ишчи тестларни бажариш ва ҳамма авария сигналларини ўз ичига олувчи тизим ҳолати ҳақида батафсил маълумотлар олиши мумкин.
NEAX-61E тизимининг эксплутация ва техник хизмат қурилмалари қуйидагилардан иборат (15.1 – расмга қара).
- техник хизмат ва бошқариш терминали МАТ;
- лентада ва дискда магнит йиғувчилар МТU ва DКU;
- сатрли принтерлар LP;
- линиявий тестлар пульти LTC;
- тизим тестлар пульти STC;
- авария ахборот дисплейи ALDISP;
- бош пульт MCSL ва бошқа периферия қурилмалари.
O&M тизимчасининг асосий вазифалари қуйидагилар:
- NEAX-61E тизими ҳолатини марказий назорат қилишни таъминлаш (ОМР дан бошқариш билан);
- эксплутация ва техник хизмат учун керак бўлган тестларни бажариш;
- авария ҳолатларида чиқиш алоқасини чегаралашни бошқариш;
- техник хизмат марказига носозликлар тўғрисидаги маълумотларни узатиш;
-манба ва тизим қурилмаларидаги синхрон чақириқ сигналларини назо-рат қилувчи сигналларини таъминлаш.
МАТ ҳар хил буйруқларни киритиш учун, ҳамда ўрнатиш тестларини бажаришда дастурни созлаш учун ишлатилади. Буйруқлар рўйхатига абонент категориясини ва абонент жойлаштиришнинг позициясини ўзгартириш, но-созлик тўғрисидаги хабарни ёки трафика тўғрисидаги маълумотни печатга чиқариш каби хизматларга буюртма бериш (SOD) киради.
MTU мультипроцессорли тизимда хотирасини захиралаштириш учун ва трафика тўғрисидаги ахборотни ёзиш учун хабарлар автоматик ҳисобга олиш (АМА) вазифасини бажариш учун ишлатилади.
DKU ҳар хил дастур ва маълумотларни ёзиш учун хотирани заҳиралаш-тириш тизими сифатида ишлатилади.
LP катта ҳажмли дастурларни ёки маълумотларни юқори тезлик билан печатга чиқариш учун ишлатилади.
LTC - абонент линияларни, абонент комплекти (LC)ларни ва телефон аппаратларини текшириш учун ишлатилади.
STC - ҳар хил тизим тестларини (улаш линия комплектлар тестлари, ти-зим ҳолати акс эттириш учун ва АЛ даги юкламани бошқариш учун боғлаш тестлари) бажариш учун ишлатилади.
ALDISP- бу пульт авария ва ишчи ҳолатини акс эттириш учун ишлатилади.
MCSL - бу маъмурий пульт, бошқариш процессорлари СР ни қўлда бошқариш ва уларни назорат қилишни таъминлайди.
16-маъруза
NEAX-61E ТИЗИМИДА ЧАҚИРИҚЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЖАРАЁНЛАРИ
16.1. NEAX-61E тизимида чақириққа хизмат кўрсатиш жараёни
Чақириққа хизмат кўрсатиш жараёни мультипроцессорли коммутация тизими бошқаруви остида кетма–кет аниқланган жараёнларни бажаришни ўз ичига олади, яъни чақириқ ва чақириқни аниқлаш турини ўзгаришига боғлиқ бўлади (off-hook). Бу жараёнга қуйидагилар киради: рақамларни қабул қилиш ва узатиш, чақирилаётган абонентга чақириқ сигналини узатиш, чақирилаёт-ган абонентнинг жавобини аниқлаш, сўзлашув трактини улаш, сўзлашув трактини узиш ва линияни бўшатиш (on-hook).
1 – босқич.OFF-HOOK. LC абонент комплекти абонентдан келган off-hook сигналини топганда, коммутация майдони томонидан бошқарилувчи CLP процессорида чақирувларни қайта ишлаш дастури ишга туширилади. Дастур оператив хотирадан (CLP) ва умумий хотирадан (СМ) абонент линия-сининг позицион номерини ва абонент линия турини ўқиб олади. Чиқувчи чақирувнинг транслятори станция жавоби сигнали (DT) ни улаш шаблонини, ҳамда қандай регистр: чиқиш импульс номери регистри (DPOR) ёки тастату-рали номер териш регистри (PBOR) кераклигини аниқлайди. “Банд/бўш” ҳолатига асосан, СМ да абонентни улаш учун DT схемани ва ёки (PBOR) ни бўш вақт интервали ва абонентни улаш учун танланган чиқувчи регистрга тармоқ трактини аниқлайди. DT схемаси, LC да жойлашган кодек томонидан рақамли кўринишдан аналог кўринишга декодерлайди, яъни чақираётган абонентга сигнални (SUB-A) узатади (16.1 - расм).
2 – босқич. Рақамларни қабул қилиш/узатиш. DT дан “станция жавоби” сигналини олгандан сўнг абонент номерни теради. Чақирувчиларни қайта ишлаш дастури DPOR ёки PBOR теришнинг биринчи импульсини ёки бирин-чи PB – рақамларни аниқлангандан сўнг “станция жавоби” DT сигналини узади. DPOR LOC да жойлашган импульсларни санайди. Хизмат улаш ли-ниялари модулида жойлашган PBOR, РВ – сигнализация тизимидан сигнални қабул қилади. Кейин, қабул қилинган номер рақамларини чақирувларга иш-лов бериш дастурига узатади. Ҳамма рақамлар CLP оператив хотирасига ёзи-лади (16.1 - расм).
Чақирувларга ишлов бериш дастури OGT га бўш линияни қидира бош-лайди, шунингдек, бўш чиқиш номер рақамини узатгични (DROS), ёки кўп частотали чиқиш узатгичини танлайди. Агар OGT га танланган линия, муво-фиқ CLP да жойлаштирилган бўлса, чиқувчи CLP OGT ва DPOS ёки MFOS ни мувофиқ CLP га тизимли шина орқали улашни сўрайди. Чиқувчи CLP, мувофиқ CLP га узатилаётган рақам тўғрисидаги ахборотни йўналтиради. Мувофиқ CLP кўпчастотали сигнализация учун wink-сигналини ва га юборади. Мувофиқ CLP кўп частотали сигнализация учун link-сигналини ва DPOS ёки MFOS дан рақамларни узатишни аниқлаганда, банд сигналини узатишни бошқаради. Агар OGT га танланган линия, ўша CLP да жойлашган бўлса, унда ўша CLP рақамларни узатишни бошқаради (16.2 - расм).
CLP |
: |
Чақирувларга ишлов бериш процессори |
OGT |
: |
Чиқиш улаш линияси |
CM |
: |
Умумий хотира |
MFOS |
: |
Кўпчастотали чиқиш узатгичи |
DLSW |
: |
Рақамли абонент коммутатори |
PBOR |
: |
Тастатурали рақам теришда номер рақамлари регистри |
DPOR |
: |
Чиқиш номер импульс регистри |
REC |
: |
Қабул қилгич |
DPOS |
: |
Чиқиш номер рақамларини узатгич |
SPC |
: |
Сўзлашув трактларини контроллери |
LC |
: |
Абонент комплекти |
SUB |
: |
Абонент |
LOC |
: |
Локал контроллер |
TDNW |
: |
Вақт бўйича зичлаштирилган коммутация майдони |
16.1 – расм. Чиқувчи уланиш (off-hook ҳолати/рақамларни қабул қилиш)
3 – босқич. Чақирув сигналини узатиш. Рақамларни узатиш тугал-ланганда сўнг, OGT ва уловчи ўртасида трактни ўрнатишни мувофиқ CLP дан сўрайди. Чиқувчи CLP SUB-A ва уловчи орасида трактни ўрнатади. Бу вақтда DPOS ёки MFOS бўшайди. Чақирилаётган абонентга чақирув сигнали тушганда, узоқлаштирилган станция чақирувни назорат сигналини узатади ва чақирилаётган станциядан ушбу тизим станция жавоб сигналини кутади (16.3 - расм).
16.2 – расм. Чиқувчи уланиш – рақамларни узатиш (сигнализация – MF/ сигнализация- DP)
4 – босқич. Сўзлашув ҳолати. Чақирилаётган абонент жавоб сигналини олганидан сўнг, узоқлаштирилган станция OGT га жавоб сигналини узатади. Мувофиқ CLP блоки, чиқувчи CLP га жавоб сигналини узатади. Жавоб сигнали аниқланганида, сўзлашувни бошлашга рухсат берилади (16.3 - расм).
5 – босқич. ON-HOOK. SUB-A дан on-hook сигнали аниқланганида, чиқувчи CLP хотирадан чақириқ тўғрисидаги мос маълумотлар ва трактни бўшатиш муолажасини бажаришни бошлайди. Чиқувчи CLP, мувофиқ CLP дан OGT ни ва трактни бўшатишга сўровни йўналтиради. Мувофиқ CLP хотирадан мос маълумотни, OGT ни ва трактни бўшатади. Агар чақирилаётган абонент микротелефон трубкасини қўйса (on-hook ҳолати), жавоб сигналини узатиш тўхтатилади. Мувофиқ CLP on-hook ҳолатини аниқлаганда, шу тўғрисидаги ахборотни чиқувчи CLP га узатади.
16.3 – расм. Чиқувчи уланиш (чақирув сигналини узатиш/сўзлашув)
17-маъруза
СГМ (КОИНОТ) – АБОНЕНТ КОНЦЕНТРАТОРИ ВАЗИФАСИ ВА ҚЎЛЛАНИЛИШ СОҲАСИ
17.1.Умумий тавсифи
УАК вазифаси.Узоқлаштирилган абонент концентратори «Коинот Эл-СГМ» вақт бўйича каналларни ажратиш билан рақамли коммутация тизими ҳисобланади. У ҲЭИ-Т G.703.6/G.704 асосан R 1,5 ёки PRI (EDSSI) протоколли Е1 рақамли улаш линиялари бўйича умумфойдаланишдаги телефон тармоғига уланувчи абонент имкони қурилмаси сифатида қўлланилади (17.1 ва 17.2 - расмлар).
17.1 – расм. УАК тузилиши
Қўлланилиш соҳаси:
- кўп хонадонли уйларни телефонлаштириш;
- аралаш (аналог-рақамли) алоқа хизматларни кўрсатиш билан йирик турар жой мажмуаларни телефонлаштириш;
- қишлоқ аҳоли яшайдиган пунктларини ва коттеджли посёлкаларни телефонлаштириш.
17.2 – расм. УАК таркиби
Ҳусусиятлари:
- битта УАКнинг сиғими 16 дан 416 гача телефон номери бўлиши мумкин;
- телефон, факс, Internet каби хизматлар турларини таъминлаш имкониятига эга;
- рақамли АТСнинг ихтиёрий тизимига улана олиш (бунда ав-линияси ёки Е1 линия орқали уланиши мумкин);
- динамик концентрация қилиш;
- ўз-ўзини диагностикалаш тизими борлиги ва авария ҳавотрли холат тўғрисида хабар етказиш;
- конфигурациялаш имконияти, шу жумладан халқа режимида.
17.3 – расм. УАК ни битта Е1 оқим, СМУ2 модули билан 1 та УАК-А қўллаш имконияти
17.4 – расм. Иккита Е1 оқимини қўллаб КСПП ва ОТАЛ бўйича турли қишлоқларда бир нечта УАКни қўллаш имконияти
УАК қуйидаги режимларда ишни таъминлайди:
- ички коммутация рухсат бериш режими; УАКга уланган ёки УАК гуруҳига рақамли АТСсиз уланган абонентлар орасида боғланиш;
- ички коммутация маън этиш режими; Рақамли АТС билан фақат Е1 линиялар орқали бажарилади.
УАК модул комплекти бошқариш каналини ишлатиб қуйидаги функцияларни бажаришни таъминлайди:
- модем параметрларининг топшириғи, модем боғланиш сифатини назорат қилиш;
- УАКнинг абонент қурилма комплекти параметрларни узоқлашган бошқариш шу жумладан – сигнализация турини вазифаси, ички коммутацияни маън қилиш ёки рухсат бериш, узоқлашган абонент концентратори номерлари ва абонент номерлари префикс топшириғи;
- абонент линияни улашга рухсат бериш ёки ман қилиш, категорияни белгилаш, абонентлар қўшимча хизмат турларидан фойдаланишга рухсат бериш;
- Танланган абонент линиялар параметрларини узоқлашган ўлчаш;
- УАК абонент қурилма аппаратурасининг дастурий таъминотини янгилаш;
- УАК абонент қурилма абонентлари боғланиш ўрнатилгани ҳақида ахборот олиш, биллинг ахборотини шакллантириш ва уни биллинг марказида ишлатиш учун узатиш.
17.5 – расм. КСПП ва ОТАЛ бўйича регенераторларни қўллаб турли қишлоқларда бир нечта УАКни қўллаш имконияти
“Коинот Эл-СГМ” УАК модули комплекти қуйидаги қўшимча хизмат турлари функцияларининг бажаришни таъминлайди (17.1 - жадвал):
- қисқартириб рақам териш (10 та номергача);
- “Иссиқ линия” кечиктириш билан тўғри чақирув;
- Уйғотгич (қўнғироқ давомийлиги 1 минут 40 секунд);
- абонент ўзи чиқиш алоқани чеклаш;
- чиқиш алоқасини ман қилиш;
- шаҳарлараро чиқиш алоқасини ман қилиш;
- абонент ўзи кириш алоқани чеклаш;
- шартсиз адресни бошқа адресга ўзгартириш;
- фақат EDSSI учун автоматик номерни аниқлаш (АНА);
- фақат EDSSI учун иккинчи линия.
17.1– жадвал
Абонент телефони аппарати билан хизматларни бошқариш жараёнлари ва қўшимча хизмат турлари
№ |
Хизмат номи |
Ишга тушириш |
Ишлатиш |
Бекор қилиш |
1. |
Қисқартириб рақам териш (10 тагача) |
*51* (қисқа №) *(тўлиқ №)# |
** (қисқа №) |
#51* (қисқа №) # |
2. |
“Иссиқ линия” кечиктириш билан тўғри чақирув |
*52*(номер)# |
5-10 дақиқадан сўнг дастурланган номер терилади |
#52# |
3. |
Уйғотгич (қўнғироқ давомийлиги 1 минут 40 секунд) |
*55*ВАҚТ# |
Кун давомида |
#55# |
4. |
Абонент томонидан чиқиш алоқасини чеклаш: - шаҳар ичида чиқиш алоқасини ман қилиш - шаҳарлараро чиқиш алоқасини ман қилиш - ҳалқаро чиқиш алоқасини ман қилиш |
*33* 4 та рақамдан иборат код теринг * 03 (01,02) #, бу ерда p – чекловчи дастур номери, ва password автозал оператори томонидан ўрнатилади (4 та рақам) |
1
8
3 |
#31* 4 та рақамдан иборат код# |
5. |
Абонент томонидан кириш алоқасини чеклаш |
*34* password # ни теринг, бу ерда password автозал оператори томонидан ўрнатилади (4 та рақам) |
Кириш алоқаси ўчирилган |
#34* password # |
6. |
Шартсиз адресни бошқа адресга ўзгартириш |
*40* ва телефон № теринг # |
Энди сизнинг телефонингизга келган чақирув дастурланган номерга қайта йўналтирилади |
#40# |
7. |
Автоматик равишда номерни аниқлаш |
|
|
|
8. |
Иккинчи линия |
*58# ни теринг |
|
|
17.2.УАКнинг техник тавсифи
УАК сиғими. УАК “модул-каркас-шкаф” принципи бўйича сиғимини 832 та абонент линиясигача хизмат кўрсатишни таъминлайди
Алоқа турлари. УАК қуйидаги алоқа турларини ўрнатиш имкониятла-рини таъминлайди:
- станциянинг исталган абоненти билан ички автоматик алоқа;
- бошқа станция абонентлари билан автоматик чиқувчи алоқа;
- бошқа станция абонентлари билан автоматик кирувчи алоқа;
- ёрдамчи ва ахборот-маълумот хизматига автоматик чиқувчи алоқа;
- минтақавий, шаҳарлараро ва ҳалқаро автоматик чиқувчи алоқа;
- минтақавий, шаҳарлараро ва ҳалқаро автоматик кирувчи алоқа;
- корхона алоқа турлари (факсимил, телеахборотни узатиш, деспетчер алоқаси);
- маълумотларни узатиш (факсимил аппарати ёрдамида; Dial-up воситасида Internet орқали).
Боғланиш линия турлари. УАК ҲЭИ-Т G.703.6/G.704 асосан R 1,5 ёки PRI (EDSSI) протоколли Е1 рақамли улаш линиялари бўйича умумфойдаланишдаги телефон тармоғига (УфТТ) киришни таъминлайди. УАК ва УфТТ марказий станциялари орасидаги Е1 боғланиш линиялари 1 тадан 4 тагача бўлиши мумкин. Қуйидаги боғланиш линия типлари мавжуд:
- УАК КСПП бўйича алоқа имкониятини таъминлайди;
- УАК ОТАЛ бўйича алоқа имкониятини таъминлайди;
- УАК РРРЛ бўйича алоқа имкониятини таъминлайди;
Бирламчи рақамли (стык)Е1 оқим параметрлари:
Узатиш тезлиги - 2048 (1±50 х 10-6) кбит/с.
Катта кучланишдан химояланганлиги. Бирламчи рақамли (стык) кирувчи ва чиқувчи портлар 10 та стандарт таъсирларни (1,2/50 нс давомийликдаги 5 та ижобий ва 5 та салбий импульс) ушлаб қолиши керак.
Линиявий кириш – HDB3.
Тўлиқ кирувчи ва чиқувчи қаршилик – 120±24 Ом.
Синхронизация манбаси – ички ёки ташқи.
Аналог-рақамли ўзгартириш параметрлари:
Модуляция тури – импульс-кодли.
Дискретизация частотаси – 8 кГц.
Разрядлар сони – 8 та.
А компандирлаш қонуни – 87,6.
Абонент каналлари параметрлари:
600 Ом юклама қаршилиги ва 1020 Гц чатота бўйича кириш сигналининг нисбий даражаси, дБо – минус 0,3 дан 0,7 гача.
600 Ом юклама қаршилиги ва 1020 Гц чатота бўйича чиқиш сигналининг нисбий даражаси, дБо – минус 2,3 дан 1,3 гача.
Линиявий қаршилик, В – минус 52±2,6.
Чақирув сигнали: частота, Гц - 25±2; амплитуда, В - 52±2,6.
Абонент шлейфи қаршилиги, кОм – 2 гача.
600 Ом юклама қаршилиги ва 1020 Гц чатота бўйича дифсистеманинг баланс сўниши - 18.
УАК абонент ускуна комплектининг манба бериш параметрлари:
Доимий кучланиш – минус 42Вдан минус 66В гача.
Битта блокнинг энг катта фойдаланаётган қуввати - 100 Вт дан кам.
Манба йўқолганда ва унинг қайтиб пайдо бўлишида тизим автоматик равишда ишга тушиши керак.
Кун давомида УАК-А иш режими (доимийлиги чекланманган).
УАК станция ускуна комплектининг манба бериш параметрлари:
Доимий кучланиш – минус 42Вдан минус 66В гача.
Битта блокнинг энг катта фойдаланаётган қуввати - 20 Вт дан кам.
Манба йўқолганда ва унинг қайтиб пайдо бўлишида модем автоматик равишда ишга тушиши керак.
Модемнинг иш режими кун давомида (доимийлиги чекланманган).
Электр таъминот принципи.
Доимий ток тармоғи параметрлари: ерга уланган (заземление) доимий ток кучланиши - 60±6 В, максимал ток истеъмоли – 2000 мА дан кам.
Телефон тармоғида алоқани ташкил қилиш.
УАК тармоқда ёпиқ нумерация тизими билан, чиқиш индекссиз очиқ нумерация тизимига, чиқиш индексли очиқ нумерация тизимига, аралаш беш, олти ва етти рақамли нумерация билан ишлаши мумкин.
УАК конструкцияси.
Базали комплектациясида габарит ўлчамлар, ммм – 600х700х1300.
Базали комплектацияси массаси, кг – 100.
УАКни эксплуатация қилиш шарти.
- атроф-мухит температураси - +50С дан 400С гача.
- +250С температурада ҳавонинг нисбий намлиги – 80 % дан кам.
- атмосфера босими – 86 000 дан 106 000 гача (645 дан 795 мм рт.ст.).
17.3.УАК таркиби ва комплектацияси
УАК комплектацияси. Қурилма комплектацияси УАК конструкцияси бўйича ўз тавсифини ўзгартиришга йўл берувчи модулли тузилмали кенг кўламли тизим сифатида ўзини намоён қилади.
УАК таркибига исталган йиғиш вариантига кирувчи албатта зарур ўзгармас комплектлаштирувчи қисм ва шарт бўлмаган ўзгарувчи комплектлаштирувчи қисм киради.
17.6 – расм.E1 оқим ва DSL уланиш схемаси
17.7 – расм. Шахсий компьютерга УАК-С ва УАК-Ани DB 9 разъемга уланиш схемаси
17.8 – расм. DB-25F разъеми (орқадан кўриниши)
УАКнинг комплектлаштирувчи қисм номенклатураси 17.2 ва 17.3 –жадвалларда келтирилган.
УАК таркибига қуйидагилар киради:
- абонент томонида жойлашган абонент қурилма комплекти;
- рақамли АТСда жойлашган станция қурилма комплекти.
Абонент комплекти таркибига кирувчи қурилмалар 17.4-жадвалда келтирилган.
Станция қурилма комплектида шу рақамли АТС билан уланган УАК ҳамма комплектлари билан улаш линияларини ташкил қилиш учун керакли модемлар сони ўрнатилади.
Линия катта узунликка эгалигида ва регенераторлар ишлатиш шартлигида станция қурилма комплектида линия бўйича регенераторларни дистанцияли (масофадан таъминловчи модемлар) ўрнатилади Модем орқали Ethernet трафикасини узатиш лозим бщлганида LAN ишлатилган модемлар ўрнатилади.
УАК станция қурилма комплектининг Е1 линия портларига R 1,5 ёки PRI (EDSSI) сигнализацияли рақамли АТС Е1 портлари уланади.
УАК мажмуа иш қобилиятини назорат қилиш ва эксплуатациясини таъминлаши учун шахсий компютер уланади.
У стандарт терминалли дастур, масалан Hyper Terminal эга.
17.2-жадвал
Т/Р |
Номи |
Тавсифи |
1. |
24 U – шкафи |
Қуйидагиларни ўрнатиш учун белгиланган: - УАК-А ни иккита блоклари; - АС-DС 220 В, 50 Гц / 48-54 ВВ, 10-15 А манба блоки; - тўртта АКБ 24-50 Аr аккумлятор батареяси; - В- 25 М русумли абонент кабели. |
2. |
УАК - А блок |
Каркас 19 СМУ 2 ва АК -16 модулларини ўргатиш учун 14 та ажратилган жойга эга. CRBRD ва CRBRD-BFX кросс платаларга эга. |
2.1. |
УАК – А модуллари |
|
2.1.1. |
DSL, E1 субмодул билан СМУ 2 |
Бошқариш модули. Е 1 туташув бўйича УФТТ АТС билан алоқа учун рақамли улаш линияни ташкил қилиш учун SH DSL линиявий портга эга. Блокдаги АК -16 модулларни бошқаришни таъминлайди. |
2.1.2. |
АК - 16 |
16 абонент линияларга мўлжалланган модуль. УАК-А блокда 13 модулгача, яъни 208 АЛ ўрнатилиши мумкин. |
3. |
Станция ва абонент кросслари модуллари |
Станция кросс модуллари 7 ёки 14 та. Абонент кросс модуллари 9 ёки 18 та. Бу сиғимга қараб (208-416 абонентлар) олинади. |
Станция комплект таркибига кирувчи қурилмалар 17.3-жадвалда келтирилган.
17.3- жадвал
Т/Р |
Номи |
Тавсифи |
1. |
УАК –С блоки (1-вариант) УАК-С блоки (2-вариант) |
MOD битта модулини ўрнатиш учун мўлжалланган металли корпус 9,5 каркас MOD модулларини ўрнатиш учун 7 та жойлаштирилган жойига эга (биринчи модели плата ишлатиш холи учун) |
1.1. |
DSL субмодулли MOD модули |
2300 кбит/с гача узатиш тезликли ва Е1 портли (МСЭ – ТG. 703.61 G.7047 модемнинг икки симли SHDSL модули) |
УАК дастурий таъминоти.
УАК бошқариш қурилманинг дастурий таъминоти УАКни ишлаб чиқарувчиларининг ўзи яратган.
УАКнинг тизим ва амалий дастурий таъминоти УАКни ишлаб чиқарувчиларининг «noy-xay» ҳисобланади.
Тизим дастурий таъминот УАКнинг ҳамма турдаги модуллари учун универсал ҳисобланади. У УАК модуллар базасида эгилувчан, кенг кўламли марказлаштирилмаган бошқаришли тизимни қуришга йўл беради.
УАКнинг амалий дастурий таъминотининг пакетлар рўйхати ва уларга қисқа аннотациялари 17.4 - жадвалда келтирилган.
17.4-жадвал
DT номи |
Қисқа баён |
Тармоқни бошқариш дастури СГМ менеджер |
УАК мониторинги учун, умумстанцион параметрларни созлаш, йўналишлар параметрларини, УАК портларини шахсий созлаш, чақирувларга ишлов бериш ва улаш ўрнатиш параметрларини ва тартибини созлаш, улашлар маршрутлашининг параметрларини созлаш, қўшимча хизмат турларини созлаш ва бошқалар (Windows 95 / 98/ NT / XP) |