ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
ТТ ва КТ
кафедраси
РАҚАМЛИ КОММУТАЦИЯ ТИЗИМЛАРИ
фанидан
лаборатория ишлари
тўплами
Услубий қўлланма
II қисм
5522200 - “Телекоммуникация” ва
5140900- “Касб-таълими “ (Телекоммуникация) таълим
йўналишлари талабалари
учун
Тошкент – 2008
Муаллифлар: М.Х.Нуруллаева, Н.А.Зайнутдинова,
Д.Т.
Норматова, И.А. Султанов
«Рақамли коммутация тизимлари»
Лаборатория
ишлари тўплами
Услубий
қўлланма. II – қисм.
ТАТУ, 68 бет. Тошкент 2008.
Услубий қўлланманинг мақсади - талабалар учун «Рақамли
коммутация тизимлари» фани II - қисмини ўзлаштириш
ва ўрганишдан иборат.
Услубий қўлланмада
S-12 тизимининг жиҳозлар таркиби,
модул структураси, коммутация
майдон қурилиш тамойили, чақириқларга ҳизмат кўрсатиш
жараёнлари келтирилган. Шунингдек S-12 тизими P&L модули, маълумотлар
базасини ўрганиш ва Вооtstrap SYSTEM STARTUP – бошланғич юклаш протоколи
муолажасини ўрганиш масалалари ҳам ёритилган.
Услубий қўлланмада
ҳар бир ишнинг мақсади, мазмуни, ҳисобот таркиби, адабиётлар
рўйхати, топшириқ вариантлари, назорот учун саволлар ва
назарий қисм берилган.
Услубий қўлланма
ТТ ва КТ кафедраси тавсиясига асосан ва ТАТУ ўқув – услубий кенгаши тасдиғи
асосида нашр қилинган.
Тақризчилар:
- ички
ТТ ва КТ
кафедраси профессори В.М. Сон
- ташқи
“Ўзбектелеком” АК
,ТШТТ филиали
департамент
бошлиғи, т.ф.н., доцент С.А.Агзамов
Тошкент ахборот технологиялар
университети. 2008.
МУНДАРИЖА
Сўз боши…………………………………………………………………….. |
4 |
1 -лаборатория иши. S-12
тизимига УКС №7(ССS№7) ни қўллаш........ |
5 |
2,3 - лаборатория ишлари. S – 12 тизимининг
қурилмалар таркибини ўрганиш……………………………………………………………………… |
19 |
4 - лаборатория иши. S-12
тизимида чақириққа хизмат кўрсатиш босқичлари…………………………………………………………………... |
27 |
5 - лаборатория иши.
P&L модули орқали S – 12
тизимини маъмурийлаштириш дастурлари…………………………………………... |
35 |
6 - лаборатория иши. Абонент
маълумотларини ўрганиш……………... |
39 |
7. Лаборатория иши.
BOOTSTRAP бошланғич юклаш баённома ва SYSTEM STARTUP дастурларини ўрганиш…………………………….. |
50 |
8 - лаборатория иши. S-12
тизимига қўшимча хизмат кўрсатиш турларини тадбиқ қилиш…………………………………………………... |
57 |
Адабиётлар………………………………………………………………. |
67 |
Cўз боши
Рақамли
коммутация тизими фани Телекоммуникация технологияси факультети Телекоммуникация йўналиши 3–курс талабаларига
5,6–семестрда ўқитиш мўлжалланган.
Ушбу лаборатория
ишлари 6–семестрда Рақамли
коммутация тизимлари фани 2-қисми бўйича ўқитилиш кўзда тутилган. Ушбу услубий
қўлланма Рақамли коммутация тизимлари фани бўйича лаборатория
ишларининг назарий ва амалиётда бажарилишининг асосий ҳолатларини
ўрганишда талабаларга ёрдамчи бўлиб ҳисобланади. Мавзулар
Телекоммуникация ва “Касб-таълими“
(Телекоммуникация) таълим йўналишлари талабалари учун ўқиладиган курс дастури билан мос
равишда жойлашган. Ҳар бир лаборатория ишининг мазмуни: машғулот
мақсадини, лаборатория ишига топшириқни, лаборатория ишини бажариш
тартибини, талаба билим даражасини аниқлаш учун назорат саволларини,
назарий материални ўрганиш бўйича услубий қўлланмани ўз ичига олади.
Ҳар бир
мавзу устида ишлаш икки қисмдан иборат: аудиториядан ташқари мустақил
ишлаш ва аудиторияда ўқитувчи билан ишлаш. Аудиториядаги лаборатория
ишини бажаришдан олдин талаба дарсга тайёрлаб келиши керак бўлган
мустақил иш учун топшириқ олади. Мустақил иш бўйича
ҳисоботнома назорат саволларига қисқа жавобларни ўз ичига
олиши керак. Аудиторияда ўқитувчи томонидан талабанинг билим даражаси
текширилгандан кейин берилган топшириқ бўйича талаба топшириқни
бажаради. Дарс якунида ўқитувчи талаба бажарган ишини таҳлил
қилади ва баҳолайди.
Аудиториядаги
дарсда материал қанчалик чуқур ўрганилишига эътибор берилади.
Мавзуни мустақил ўрганишда талабага тушунарсиз бўлган саволлар аниқланади ва тушунтирилади.
1-
лаборатория иши
S-12
тизимига 7 –сонли УКС (ССS№7) ни қўллаш
1.1.
Лаборатория ишининг мақсади ва мазмуни
7 –сонли УКС нинг асосий қурилиш тамойиллари,
ундаги сигнал бирлик турларини ва уларнинг форматларини, хатоларни коррекция
килиш усулларини ўрганиш.
1. 2. Лаборатория
ишига топшириқ
Лаборатория ишига
тайёрланаётган вақтда қуйидаги адабиётлардан: [1] дан, ёки [2] дан, ёки
[3] дан фойдаланинг.
Топшириқ
1.
Сиз АТС оператори. Расмда сизнинг
АТС-ингиз жойлашган тармоқ кўрсатилган (Доира ичидаги АТС сизники ҳисобланади).
Бошқа АТС
ва ШАТС лар орасида 7 сонли УКС бўйича боғловчи линия мавжуд (1.1 –
расм). АТС-2 янги рақамли АТС га алмаштирилган. Сизнинг АТС дан АТС
1.1 – расм. Мисол варианти
Топшириқ 2. ШАТС биносида уяли
алоқа оператор қурилмалари ўрнатилган. Улар орасида 2 та Е1 оқими мавжуд.
Чиқиш учун префикс 189&NAT. Оператор ушбу йўналиш учун қўшимча
янги префикс киритмоқчи. Керакли командалар кетма-кетлигини келтиринг.
Бошланғич маълумотлар 1.1- расмда
кўрсатилган.
1.1-
жадвал
№ вариант |
Сизнинг АТС |
АТС3 |
АТС9 |
АТСЭ2 |
оператор |
1 |
АТС 367 PC=11А_HEX префикс
367&NAT сўзлашув
3 Е1
оқими DTM
H’200, H’201, H’202 7- УКС HCCM H’1&2 DTM
H’201&1 |
363 |
369 |
АТСЭ 362 PC=11В_HEX префикс 368&NAT |
Фарғона
ШАТС Билайн PC=807_HEX префикс 189&NAT янги префикс 315 Билайн 2 Е1 сўзлашув оқими мавжуд DTM
H’210, H’211 7- УКС
HCCM H’0&1 DTM H’210&1 |
2 |
АТС 334 PC=1192_HEX префикс
334&NAT 4 Е1 сўзлашув оқими DTM H’20, H’24, H’22, H’21 7- УКС HCCM H’1&2
DTM H’21&1 |
335 |
337 |
АТСЭ 332 PC=1197_HEX префикс 3388&NAT |
ШАТС Юнител PC=807_HEX префикс 185&NAT янги префикс 189 Юнителда
2 Е1
сўзлашув оқими мавжуд DTM H’110, H’111 7- УКС
HCCM H’0&1 DTM H’110&1 |
3 |
АТС 225 PC=15А_HEX префикс
225&NAT 3 та Е1 сўзлашув оқими DTM H’210, H’212, H’213 7- УКС HCCM H’1&2 DTM H’213&1 |
223 |
224 |
АТСЭ 222 PC=15В_HEX префикс 226&NAT |
Навоий
ШАТС Билайн PC=807_HEX префикс 189&NAT янги префикс 316 Билайнда мавжуд 1 та Е1 сўзлашув оқими DTM H’201 7- УКС HCCM H’0&1 DTM H’201&16 |
1.1 - жадвал давоми
№
вариант |
Сизнинг АТС |
АТС3 |
АТС9 |
АТСЭ2 |
оператор |
4 |
АТС 567 PC=13А_HEX префикс 567&NAT 2 та Е1
сўзлашув оқими DTM H’100, H’101, 7-УКС HCCM H’1&3 DTM H’101&1 |
563 |
569 |
АТСЭ 562 PC=13В_HEX префикс 562&NAT |
ШАТС
Нукус МТС PC=707_HEX префикс 110&NAT янги префикс 408 МТС да мавжуд 2 та Е1 сўзлашув оқими DTM H’208, H’207 7-УКС HCCM H’1&2 DTM H’208&1 |
5 |
АТС 734 PC=191_HEX префикс 734&NAT 3 та Е1
сўзлашув оқими DTM
H’30, H’34, H’32, H’31 7- УКС HCCM H’2&4 DTM H’31&1 |
735 |
737 |
АТСЭ 732 PC=197_HEX префикс 732&NAT |
Coscom ШАТС PC=815_HEX префикс 170&NAT янги префикс 399 Coscom да мавжуд та 2 та Е1 сўзлашув оқими DTM H’10, H’11 7- УКС HCCM H’0&1 DTM H’11&1 |
6 |
АТС 265 PC=20А_HEX префикс 265&NAT 3 та Е1
сўзлашув оқими DTM H’310, H’312, H’313 7- УКС HCCM H’1&4 DTM H’313&1 |
263 |
264 |
АТСЭ 262 PC=20В_HEX префикс 262&NAT |
ШАТС
Бухоро Coscom PC=817_HEX префикс 172&NAT янги префикс 316 Coscom да мавжуд 1 та Е1 сўзлашув оқими DTM H’311 7- УКС HCCM H’0&1 DTM H’311&16 |
1.3.
Лаборатория ишини бажариш тартиби
А станциядан В станцияга янги йўналиш ташкил этишдаги ММС командасини
киритиш кетма-кетлигини кўриб чиқамиз.
7 – сонли УКС янги йўналишини ташкил этишда қуйидагиларни
бажаринг:
№7EXCH
- №7LKSET - №7LINK - №7RTES – ROUTE – TRUNK GROUP – TRUNKS – ROUTE BLOCK –
DESTACC – PFX
1. 7 – сон УКС
қўлланилган янги станцияни яратиш.
<CREATE-№7EXCH
: EXCHNAME = ”AA” , EXCHTYPE = ADJEXCH & STPSP , DEST1 = H’xxx&NAT ;
2. Звено боғламларини ҳосил қилиш.
<CREATE
- №7 LKSET : DEST = H’xxx&NAT ;
3. Боғламда янги звено
(звенолар) ҳосил қилиш.
<EXTEND - №7LKSET : DEST = H’xxx&NAT , SLC=1 , CCMEN = H’0&1 , DTMEN = H’xxx&1 , LKTYPE=HCCMGRD ;
4. 7 – сонли УКС сигнализацияда
звенолар маршрутини ҳосил қилиш.
<CREATE
- №7RTES : DEST = H’xxx & NAT , ADJEXCH = ”BB” ;
5. Маршрут ҳосил қилиш.
<CREATE
– ROUTE : RTEID =”BB” ;
6. Транкли гуруҳларни ҳосил қилиш.
<CREATE – TKG : TKGID = ”BB” & ”B1” , BW
, SYGTYPE = №7NAT , RTEID=BB , HUNTING =
LIFOFIFO & EVENCH ,
LTRA
= H’FFFF & 100 , REFDID = TKGP–ID– 555 ,
REFORIG
= TKGP-ID-555 , DEST=H’xxx&NAT ;
7. Транкли гуруҳларга транк
киритиш.
7.1. Оператор томонидан транкни
эгаллаш
<SZE-TRUNK-OP
: ENLIST1 = H’xxx & 2 & & 31 ;
7.2. Транк гуруҳларига транк киритиш
<EXTEND-TKG:ENLIST1=H’xxx&2&&31&xxx
& 1 , TKGID = BB ,
RLSE ;
7.3. Банд этилганлигини тасдиқлаш
<EXTEND-TKG
: CONTROL=CONFIRM ;
8. Маршрут блокини ҳосил қилиш.
<CREATE-RTEBL
: RTEBLID=”BB”, BEARDEP = AVTO , SIGDEP=AVTO , SRTE1=SRTE1 & BB & SEQTL
& BB ;
9. Белгиланган пунктга
ахборот кириш имконийлигини яратиш.
<MODIFY-ROUTING-TASK
: CREATE , ACCINFO = OG & 1 ,
RTEBLID
= BB ;
10. Янги префиксни (йўналиш) яратиш.
<MODIFY – DEST : TREE=x , PFX = K’xxx , DESTACC = x
;
1.4
Лаборатория
иши бўйича ҳисобот
Ҳисоботга
қуйидагиларни келтириш лозим;
1. Назарий қисмнинг
қисқача мазмуни.
2. Бажарилган иш бўйича олинган
маълумотлар.
1.5.
Назорат саволлари
1. УКС № 7 сонли сигнализация нима?
2. Сигнал бирлиги ва унинг турлари тушинтиринг.
3. MSU форматини тушунтиринг.
4. FISU форматини
тушунтиринг.
5. LSSU
форматини тушунтиринг.
6. MPT 1 бажарадиган функцияси нимадан иборат?
7. MPT 2 бажарадиган функцияси нимадан иборат?
8. MPT 3 бажарадиган функцияси нимадан иборат?
9. SCCP
бажарадиган функцияси нимадан иборат?
10. Умумканал
сигнализацияда ишлатиладиган тушунчаларни
келтиринг.
11. Хатоларни
коррекция қилиш усуллари тушинтиринг.
12. Хатоларни
коррекция қилишнинг базали усули тушинтиринг.
13. Хатоларни
коррекция қилишнинг превентив даврий
такрорлаш усули тушинтиринг.
14. ММС командаларининг
вазифаси ва уларнинг параметрлари нималардан иборат?
1.6 Назарий қисм
Умумий
канал сигнализация УКС №7
Олдинги қурилган
сигнализацияни узатиш икки варианти: сўзлашув тракти ва ажратилган канал
орқали сигнализацияни узатиш қуйидаги камчиликка эга:
-
узатиш тезлиги паст;
-
етарли мослашишга эга эмас;
-
иқтисодий томондан қараганда қимматга
тушади;
-
утказувчанлик қобилияти чегараланган.
Бу камчиликларни
бартараф қилиш учун 1980 йилда 7 - сонли сигнализация яратилди. Бунда
алоқа тармоғидан мантиқан ажратилган сигнализация
тармоғини яратилган (1.2-расм).
1.2-расм. Сигнализация тармоғи
Сўзлашув канали
алоқа ўрнатилганидан
сўнг ишлатилади, яъни сигнализация тракти сўзлашув
трактидан бутунлай ажратилади. Бир неча маротаба юқори тезликка эга бўлган сигнал хабарларини узатувчи каналлар ёрдамида кўп сонли ахборот каналларига хизмат кўрсатиши мумкин. Умумий канал сигнализациясида сигнал ахборотлари
дуплекс каналлари бўйича узатилади. Бу каналлардан
маълумотлар пакети узатилади (1.3-расм). Бу
маълумотлар пакети сигнал бирлиги (SU) деб аталади.
1.3-расм. Умумий канал сигнализацияси
Умумий
канал сигнализацияси CCS №7 нинг афзалликлари:
- тезлиги
– 1 секундда алоқа ўрнатади;
-
юқори унумдорликка эга. Ҳар бир сигнализация рақами (сигнал звеноси) бир
пайтда бир неча минг телефон чақирувларига
хизмат кўрсата олади;
-
тежамкорлиги. Зарур ускуна сони камаяди;
-
ишончлилиги. Сигнализация тармоғида қўшимча маршрутларининг ишлатилиши, асосий алоқа
тармоғининг ишончлилигини оширади:
-
эпчиллиги. Ихтиёрий маълумотларни узата олади.
7
сонли сигнализация ўзаро ҳамкорлиги OSI эталон моделининг учта даражасига мос
келади: физик сатх, канал сатхи, тармок сатхига мос келади. CCS №7
архитектурасида қуйидаги номлардаги тизимчалар мавжуд: NSP – хизмат кўрсатиш тизимчаси;
MTP-
хабарларни узатиш тизимчаси; SCCP – сигнализацияни боғлашни бошқариш
тизимчаси.
Демак
CCS №7 4 та функцияни бажаради:
1.
Хабарларни узатиш тизимчасининг биринчи даражаси МТР 1 (сигнализация маълумотлар
звеноси) – бу икки йўналишли узатиш
йўли, яъни иккита физик канал тушунилади. Бу каналлар қарама-қарши йўналишда бир вақтни ўзида, бир хил тезлик билан сигнализация хабарини
узатади. Канал рақамли ёки аналог, ёки ернинг сунъий йўлдоши бўлиши мумкин. Рақамли канал тезлиги 64 кбит / с.
Аналог канал узатиш тезлиги эса 4,8 кбит /с бўлади.
2. Хабарларни узатиш
тизимчасининг иккинчи даражаси (канал) МТР 2 (сигнализация звеноси) – сигнал
хабарларини ишончли узатишни амалга оширади.
3. Хабарларни узатиш
тизимчасининг учинчи даражаси (тармок) МТР 3 (сигнализация тармоғи)
сигнал хабарларига ишлов бериш ва сигнализация тармоғини бошқаришни
ўз ичига олади. Яъни хабарларнинг маршрутини аниқлаш, саралаш қилиш,
йўналишларга тақсимлаш сигнализация пункти ёки звеноси, ҳамда ишдан
чиққан хабар маршрутини ўзгартириш киради.
4. Сигнализация звеносини бошқариш
тизимчасига SCCP – МТР га қўшимча бўлиб тармоқ хизматини кўрсатишга
ишлатилади.
1. Сигнализация пункти (SP) – сигнализация тармоғидаги сигнал ахборотига ишлов бериш ва коммутация
тугуни.
2. Сигнализация пункти коди SPC.
3. Сигнализация звеноси ёки линия канали SL. Сигнал
канали – иккита сигнализация пунктлари орасида сигнал хабарларини олиб ўтиш учун ишлатилади.
4. Сигнализация звеноларни боғлаш SLS.
5. Транзит сигнализация пункти STP – битта
сигнализация звеносидан қабул қилиб бошқа звено орқали ишлов бермасдан узатувчи сигнализация пункти.
6. Сигнал хабарини ишлаб берувчи чиқиш сигнализация пункти (ОР) қабул қилиб олувчи
белгиланган пункт (ДР) деб аталади.
7. Боғланган режимда
сигнализация.
8. Квази боғланган режим.
9. Сигнал маршрути SR – чиқиш пункти билан белгиланган пунктлар орасида
сигнализация тармоғи бўйича сигнал хабарларини олдиндан белгиланган ўтиш йўли.
10. Сигнал маршрутлар боғлами SRS – сигнализация тармоғида хабарни узата оладиган сигнал маршрутлар йиғиндиси.
11. Хабарлар узатиш тизимчаси МТР – умумий транспорт
тизими.
12. Фойдаланувчилар тизимчаси UP.
1.4 – расм. ССS № 7
базали функционал модели
Хабар МТР да тугри кетма – кетликда, йўқотишсиз ва дублсиз,
хатосиз узатилади. Бунда барча хатолар қабул қилувчига узатилишдан
олдин тўғриланиши керак.
Сигнал
бирлигининг узунлиги узатилаётган сигнал ахборотнинг миқдори билан
аниқланади ва ўзгарувчан бўлади.
Сигнал
бирлигининг 3 тури мавжуд :
1. аҳамиятли (белгиланган) сигнал
бирлиги MSU
2. звено
ҳолати сигнал бирлиги
LSSU.
3. Тўлдирувчи ёки куч
сигнал бирлиги FISU.
MSU- сигнал бирлиги таркибида сигнал ахбороти
берилади.
LSSU – сигнализация звеноси ҳолатини бошқариш учун ишлатилади.
FISU – сигнал ахбороти йўқлигида мусбат ва манфий тасдиқлашни узатиш учун ишлатилади.
Сигнал бирлиги қайд этилмайдиган
сондан иборат. Аҳамиятли сигнал
бирлигининг сигнал ахбороти майдони (SIF) фойдаланувчи тизимчанинг (UP) ахбороти ва МТР маршрут белгисидан ташкил топган, узунлиги
278 бит дан ошмайди.
1.5-расм. MSU формати
Сигнал бирлигининг бошланиши ва охири “Байроқ” билан аниқланади.
Якунловчи “Байроқ” янги сигнал бирлигини бошловчи “Байроқ” бўлиши
мумкин. F стандарт байроқ 0 1111110.
BSN – «тескари
тартиб рақами» қабул қилувчи сигнализация манзили узатилган
сигнал бирлигини қабул қилганини тасдиқлаш учун ишлатилади.
Бу майдонда SU нинг рақами ёзилган бўлади.
BIB – «тескари
бит индикатори» - қабул қилувчи сигнализация манзили узатилган SU
ни қабул қилганлигини тасдиқлаш учун ишлатилади.
FSN – «тўғри
тартиб рақам» - SU тартиб рақамини ёзиш учун ишлатилади.
FIB – «тўғри
бит индикатори» қабул қилиш манзили SU нотўғри қабул
қилганда уни қайта узатиш кераклигини кўрсатади.
LI – SU узунлиги индикатори. Сигнал бирлиги турини аниқлайди. Агар LI=0 бўлса, SU тури FISU.
LI=1 ёки 2 бўлса LSSU.
LI=3 – 63 бўлса MSU.
Узунлик индикатори LI дан кейин CK гача нечта байт
борлигини кўрсатади. LI олти
битдан иборат бўлиб, (0-63) қийматларни қабул қилади (26 =64). Агар LI = 63 ёки ундан катта (max-272
байт) бўлса LI га 63
ёзилаверади.
SU максимал узунлиги 278 байт, яъни 272 байт
(SIF+SIO)+1 байт F+1 байт (BSN+BIB)+1 байт (FSN+FIB)+1 байт LI (6 бит+2 бит
захира)+2 байт CRC.
SIO – сигнал ахборотнинг байти ёки хизмат маълумотлар
байти 2 қисмдан иборат. Ҳар бир қисм 4
битдан иборат. Биринчи қисми тармоқ тури:
Махаллий ёки ички минтақавий 1100
Шахарлараро 1000
Халқаро 0000
ёки
Иккинчи қисм
фойдаланувчини тури:
1. бошқариш маълумотлари 0000;
2. сигнализация
тармоғини текшириш ва
эксплуатация қилиш маълумотлари
0001;
3. SCCP - тизими маълумотлари - 0011;
4. TUP - телефониянинг фойдаланувчиси - 0100;
5. ISUP ISDN фодаланувчиси – 0101;
6. DUP – маълумотларни узатиш фойдаланувчиси – 0111;
TCAP транзакция имкониятларни бошқариш тизими маълумотлари:
SIF – маълумот майдони (сигнал ахбороти майдони).
Бунда қуйидаги тизим маълумотлари узатилади.
TUP – телефон тармоғида сигнализация функцияларини бажаришини таъминлайди.
ISUP – ISDN тармоқларида.
TCAP – интеллектуал тармоқ, уяли алоқа тармоқлари тури ва хизмат кўрсатиш марказларида сигнализация функциясини ва эксплуатация, техник
хизмат кўрсатиш, тармоқларни масофадан фойдаланишини бошқариш ва назорат қилиш (OMAP)
функцияларини бажарилишини таъминлайди.
SIF – n байтга тенг бўлиб турли тизим маълумотлари учун турлича бўлади. Уларга:
DPC – маълумотларни қабул қилиш манзили (14 бит).
OPC – узатиш манзили (14 бит)
SLS – сигнализация звенолари боғлами (ИКМ N)
CIC – вақт канали N (сўзлашув канали
идентификатори) маълумот тури (8 бит) Маълумотлар майдонида станциялар ўртасида узатилиши керак бўлган сигнализация
маълумотлари узатилади. М: ISUO учун:
LAM – бошланғич манзил маълумотлари
OPC, DPC, танланган сўзлашув канали А абонентнинг рақами, В абонентнинг рақами
ва х. к.
ACM – манзил рақами етарли (DPC, OPC, танланган сўзлашув
канали N).
ANC – абонент жавоби.
REL – озод қилиш.
RLC – озод қилиш тамом бўлди.
CK – текшириш майдони – ахборотларни узатишдаги
хатоларни аниқлаш ва тўғрилаш вазифаларини бажаради. Бу давр ортиқлигини текширувчи назорат йиғинди.
Звенолар ҳосил қилувчи LSSU формати
1.6-расм. LSSU формати
LSSU – сигнализация
звеноси ҳолатини бошқариш учун ишлатилади. Агар сигнализация звеносининг қабул қилувчи томонида
юкланиш меъёридан катталиги аниқланса, узатувчи томонга юкланиш узатилгани ҳақидаги ахборот LSSU
ёрдами беради. Бунда LSSU «банд» ҳолат индикацияси билан
узатилади ва тушаётган ҳамма СБ ларига тасдиқловчи сигнални кечиктиради. Агар бу сигнал 6 с дан
ортиқ бўлмаса, сигнализация звеносида носозлик бор деб ҳисобланади.
FISU - тўлдирувчи СБ – сигнал ахборот узатилмаётган пайтда мусбат ва
манфий тасдиқлашни узатиш учун ишлатилади. Мусбат тасдиқлаш узатишни тўғри бажарилганини
билдиради.
1.7-расм. FISU формати.
Хатоларни тўғрилаш фақат MSU ва LSSU ларда бажарилади. ССS № 7 да сигнал
ахборот мавжуд бўлмаганда FISU
узатилади. Бу хатолар маниторингини амалга оширишга имкон беради. Носоз
сигнализация звеносини тез топиш учун амалга оширилади. Хатоларни тўғрилашнинг 2 хил йўли ишлатилади.
Хатоларни коррекция қилишнинг базали усули (ВЕСМ).
Мажбурий (превентив) даврий усули (PSR).
Биринчи усулда манфий тасдиқлаш (NACК) келганда, яъни қарама-қарши томондан тасдиқ олмаган аҳамиятли сигнал
бирлигининг ҳаммаси такрорланади.
Мусбат тасдиқ охирги қабул қилинган СБ нинг тўғри тартиб рақами FSN ни, қарама-қарши йўналишга узатилаётган СБ ни тескари тартиб рақами томон узатиш йўли билан ҳосил қилинади.
1.8 – расм. Хатони коррекция қилишнинг базавий усули
Мантиқий тасдиқ тескари бит индикаторини инвертирлаш
ёрдамида ҳосил қилинади (BIB=0). Ҳар бир тартиб рақами
FSN, ВSN 7 бит узунликка эга. Демак, мусбат тасдиқлашсиз узатиладиган
хабарлар максимал сони 127 бўлади (2 7 = 128).
Иккинчи усул. Агар сигнал бирлиги узатиш томонида бирон қийматга
эга бўлса, унда узатилган цикл рақами кетма – кетлиги сақланган ҳолда
хотира буферига ёзилади. Қабул қилувчидан орқага қайтиш
цикл рақамлари келиши билан хотира буферидан келган орқага қайтиш
цикл рақами тасдиқланган СБ ўчирилади. Агар тасдиқланмаган
MSU сони меъёрдан ошса, циклли қайтариш процедураси хатоларни тўғриламаяпти,
деб белгилайди. Бу хол юкланиш катта бўлганда бўлиши мумкин (қайта узатиш
тезлиги камаяди). Бунда мажбурий даврий қайтариш фаоллаштирилади ва янги
MSU юбориш тўхтатилади. Тасдиқланмаган MSU узатилади. Бу тасдиқланмаган
MSU сони меъёрдан пастга тушгунга қадар такрорланади. Бу аҳамиятли
СБ (MSU) сигнал ҳаммаси қайта узатилади, яъни аҳамиятли СБ
(MSU) йўқлигида амалга оширилади.
1.9 – расм. Хатони коррекция превентив даврий такрорлаш
усули
Мусбат тасдиқ охирги қабул қилинган СБ нинг тўғри
тартиб рақами FSN ни, қарама-қарши йўналишда узатилаётган СБ
нинг тескари тартиб рақами томон ўзгартириш йўли билан амалга оширилади.
Базали усул одатда ердаги алоқа линиялари учун ишлатилади.
PSR усул – сунъий йўлдошлар учун ишлатилади. PCR ни ердаги алоқа
линиялари учун ҳам ишлатса бўлади. Сигнализация тармоғининг
функцияси сигнал хабарларига ишлов бериш, сигнализация тармоғини бошқариш,
сигнал хабарларига ишлов бериш, маршрутлаш, саралаш яъни ажратиш ва хабарларни
тақсимлашни ўз ичига олади. 7 – рақамли сигнализация тизимида СБ ни
узатиш қуйидагича: Узатиш томонида «қийматга эга СБ узатилган цикл
рақами кетма – кетлигини сақлаган ҳолда, хотира буферига
ёзади. Қабул қилувчидан орқага қайтиш цикл
рақамлари келиши билан хотира буферидан келган орқага қайтиш
цикл рақами тасдиқланган СБ ўчирилади. Орқага қайтиш
индикатор бити ўзгарса, хотира буферидан тасдиқланмаган СБ дан бошлаб
қайта узатилади. Хотира буферидан қайта узатиш тугаллангандан сўнг,
нормал ишга ўтилади. Орқага қайтиш индикатор битининг ҳолати ўзгариши
билан, тўғри индикатор бити, ўз ҳолатини ўзгартиради.
Узатишга сўров бўлмаса, охирги узатилган «қийматга эга»
бирликнинг тўғри цикл рақамини сақлаган ҳолда «БЎШ»
сигнал бирлиги узатилади. Қабул қилишда кодли текширишдан ўтган «Байроқ»
ва ортиқча нольлари йўқотилган СБ лар тахлил қилинади. Сўнгра
тўғри цикл рақами мос тушиши ва СБ нинг қийматлари тахлил
қилинади. Қабул қилиш томонида «қийматга эга» ва
«қийматга эга бўлмаган» сигнал бирликларини қабул қилиш учун
иккита амал бўлиши керак.
Агар СБ қийматга эга бўлмаса ва агар тўғри цикл рақами
охирги қабул қилинган «қийматга эга «СБ нинг тўғри цикл
рақамига тенг бўлса, унда бу СБ ишлатилмайди. Агар тўғри ва
орқага қайтиш цикл рақамининг мослиги бузилган бўлса ва тўғри
индикатор бити орқага қайтиш индикатор битининг ҳолати бир хил
бўлса, унда СБ ни такрорлашга сўров юборилади. Бунинг учун орқага қайтиш
индикатор битини инверсияси юборилади. Агар узатилаётган тўғри индикатор
бити орқага қайтиш битидан фарқланса, унда бу СБ ҳам
ишлатилмайди. СБ «қийматга эга» бўлса ва тўғри цикл рақами
охирги тўғри қабул қилинган СБ гининг рақамига мос
тушса, бу СБ индикатор битининг ҳолатидан қатьий назар йўқ
қилинади.
Агар охирги қабул қилинган СБ нинг тўғри цикл рақами
«1» дан ошиқ бўлса (максимал цикл рақамининг модули бўйича)ундан бу
СБ қайта ишлашга юборилади, қайсики тўғри ва орқага қайтиш
индикатор бит ҳолати тенг бўлса. Агар тўғри цикл рақами бирдан каттага фарқланса, ундан у бекор қилинади. Агар бу ҳолатда қайтиш индикатор битининг ҳолатига тўғри келса, унда орқага қайтариш индикатор битининг
тескариси олиниб қайтаришга сўров узатилади. Бу кўрилган СБ узатиш ва қабул қилиш жараёни ихтиёрий
сигнал ахбороти учун бир хил бўлади.
Демак 7 сонли сигнализация тизими структураси 4 та
функционал босқичга эга:
1.
Тракт орқали маьлумотларни
узатилган, унинг физик, электрик ва функционал характеристикаларни аниқланади.
2.
СБ ни кетма-кет такрорлашда назорат хатоларини тузатишни аниқлаш байроқлар
ёрдамида СБ нинг чегарасини ўрнатилади.
3.
СБ ни қайта ишлаш, сигнализация тармоғини бошқариш,
узатиш йўналишини танлаш, маьлумот
адресини қайта ишлаш, ахборотларни тақсимлаш
ва маршрутлаш вазифаларини бажаради.
4.
Телефон тармоқда қўллаш воситаларини ўз ичига олади.
4
чи босқичида телефон ахборот функцияларини, сигнал форматини,
телефон ахборот кодини, телефон улашни ўрнатиш амалларини бажаради.
1.10 - расм. Станциялараро сигнализация
2-3 -
лаборатория
ишлари
S – 12 тизимининг қурилмалар таркибини ўрганиш
2.1
. Лаборатория
ишининг мақсади ва мазмуни
Alcatel
фирмасининг S – 12 тизимини ЭАТС модулларининг иши ва комплектацияси билан
танишиш.
2.2. Лаборатория ишига топшириқ
Лаборатория ишига
тайёргарликда қуйидаги
адабиётлардан: [3] дан, ёки [4] дан, ёки [7] ларни ўрганиш лозим.
Ўқитувчидан
топшириқ олиш ва унга мувофиқ стойкада ускуна модулини топиш. Унинг
адресини, жойлашган жойини ва платалар таркибини аниқлаш, модул
конструкциясини чизиш, станция модулини таърифлаш билан жадвални тўлдириш
керак.
Станция модулларини таърифлаш жадвали
Модул номи |
Тармоқ адрес |
Физик адреси Стойка № Полка № Слотлар № |
Модуллар функциясини таърифлаш |
Изох |
ASM |
Н' 30 |
|
Аналог абонент модули |
Максимал 128 аб Реал 32 аб |
2.3
. Лаборатория ишини бажариш
тартиби
Лаборатория ишини бажарганда қуйидаги кетма –
кетликка риоя қилиш тавсия қилинади.
1. Ушбу лаборатория ишида услубий қўлланмалари ўрганиш.
2. Ўқитувчидан топшириқ олиш.
3. Амалий қисмни бажариш.
4. Назорат саволларига жавоб бериш.
2.4
. Лаборатория
иши бўйича ҳисобот
Ҳисоботга
қуйидагиларни келтириш лозим;
1. Назарий қисмнинг қисқача мазмуни.
2.
Бажарилган иш
бўйича олинган маълумотлар.
2.5.
Назорат саволлари
1. S – 12 қандай соҳада ишлатилади?
2. ASM, C&TM, DTM, OIM, HCCM модуллари
вазифасини тушунтириб беринг.
3. P&L, SCM, RIM, TTM, ISDN – SM системаси модулларининг вазифасини
тушунтиринг.
4. Модулнинг намунавий тузилиши ўз ичига нимани олади?
5. Терминал интерфейс тузилиши ва вазифаси қандай?
6. Бошқарув ускунасининг тузилиши ва вазифаси
қандай?
7. СЕ ва АСЕ нинг фарқи нимада?
8. S – 12 тизимида модулларнинг қандай синфлари бор?
9. (C&TM, SCM) терминал модули тузилиши мисоли.
10. Кластер нима?
11. Тармоқ адреси
нима?
12. ASM, P&L, C&TM, SCM модулларида
кластер бўлиб нима ҳисобланади?
13. Абонент модулларини ҳисоблаб чиқинг.
14. Тизим модулларини ҳисоблаб чиқинг.
2.6. Назарий
қисм
S – 12 тизими ускуналарининг таркибини ўрганиш
S – 12 тизими
(авлоди) модулларининг синфлари
S – 12 – туридаги ЭАTC нинг ҳамма
ускуналари модуллар кўринишида
бажарилади ва стативлар (стойка) ҳосил
қилувчи босма плата (ТЭЗ лар) кўринишда комплектланади. Стативлар 8 та полкага эга бўлиб, унда платалар жойлашади. S – 12 да хозирги пайтда 7 та ҳар хил турдаги стативлар ишлатилади. Шу билан бир қаторда S – 12
станциясининг ускуналари (унинг аппарат қисми) S – 12 тизимининг бир қанча авлодлари кўринишида ривожланган.
1.
Биринчи версия - А – family – ALC (Analog Line Ciruit) аналог линия занжирлари авлоди деб номланади;
2.
ALC дан 3 – 5 йил
сунг - Е – family – ривожланиш тизимлари авлоди;
3.
Хозир NGL (New Generation Line)
авлоди тизимлари ишлатилади.
J – family – янги
авлод станциялари.
Дастурли таъминлаш версиялари қуйидагича:
ЕС
– 4 àЕС – 5 àЕС – 7 (ЕС – 72, ЕС – 7.4)
Шунинг учун статив номида тизим авлоди, статив тури ва
бошқа ахборотлар кўрсатилади.
Масалан:
iF00 – A1
Стойка (статив) варианти
Стойка подтипи
Стойка
хили
Тизим
авлоди
F- асосий статив (S – 12 нинг ҳамма
хилларида ишлатилади), чунки P&LM, C&TM, PTCE асосий
модуллардан иборат.
А
– аналог (ва рақамли) абонент стойкаси. ASM модулларнинг максимал сони статив подтипига боғлиқ.
Масалан, 1536 та абонент линиясига (битта стативда 12
Х 128 = 1536 абонент бор) бўлиши мумкин.
Абонент стойкалар учун кўп подтиплар : ХА00, ХА 01 бор.
Н
– DTM модуллар стативи (хам RIM) (12 дан 24 тагача DTM)
В
– Комбинацияланган стойка
К
– Магнит ленталари (MTU) учун дисководи бор статив.
Z – Таъминотни таксимловчи стойка.
J - DSN (DSN) стойкаси. КП тизимини хосил килувчи SWCH платасига эга.
Тизимнинг ҳар бир модули тизимида (қатор,
стойка, полка, слот) модул позициясини кўрсатувчи (NA) тармоқли адрес деб номланувчи, станцияда ўз
позициясига эга.
Стойкадаги
платалар ҳар бир полкада жуфтли позицияга (слот) 02 дан 08 полкаларга
жойлашган. Полкада ҳамма позициялар 64 та (1 дан 63 гача) 01 полка статив
ичида таъминотни тақсимлаш учун ишлатилади, унда таъминот тумблерлари
(қайта улагич) ва сақлагич (предохранитель) жойлашган.
Санаб чиқилган
стативлар турининг ҳар бири ўз тузилишига эга. Босма платалар сони билан
аниқланувчи, фақат модуллар сони билан қатъий
аниқланган. Бу шуни билдирадики, статив хили ва унда жойлашган модуллар
орасида алоқа бўлмаслиги ҳам мумкин. Стативнинг ҳар
қандай тузилиши ҳар хил станцияларда ҳар хил модулларни
жойлаштириш имконини таъминлайди. Модуль таркибидаги босма платалар сонига
қараб, ҳамма модуллар 4 та синфга бўлинади.
VO1M – битта босма
платада (АСЕ) дан иборат модуллар.
VO2M – иккита босма
платадан (АСЕ, DTM, RIM, SCM) иборат
модуллар.
VO3M – 8 тагача
кластер платадан (ASM, ISM) иборат модуллар.
VO4M – универсал
икки платали модуллар (АСЕ, DTM, RIM, SCM)
Тизимли модуллар бунга истисно ҳисобланади. P&LM, C&TM, PTCE – улар ҳар доим F хилли битта бош стативнинг (улар учун умумий)
фиксацияланган позицияда ўрнатилади.
КП да ҳамма модуллар AS кириш коммутатори, AS (SWCH) платаси
ёрдамида унга уланадиган модулларга бевосита яқин жойда (J хилли DSN стативларига уланмаслиги ҳам мумкин) уланади.
Модулнинг
намунавий тузилиши
Тизимнинг ҳар бир модули, АСЕ дан ташқари икки қисмдан иборат: терминал қурилма
ва бошқарувнинг терминал элементи (ТСЕ). Терминал қурилма кластер
қисми деб аталади ёки оддийча кластер (2.1 - расм).
2.1 – расм. S –
12 модул тузилиши
Терминал
қурилма ҳар бир белгиланган вазифа ва ишларни бажариш учун керак
бўлган РВА босма плата (ечилувчи плата
ёки ТЭЗ ларнинг (алмашув намунавий элементлари) йиғиндиси тасаввур
қилинади. Хозирги пайтда ТСЕ терминал интерфейс (Т1),
процессор, процессор хотираси (RAM
ОХҚ, ROM – ПЗУ ва терминал интерфейс хотираси (PRAM – пакетли
ОХҚ) жойлашган икки хилли (MCUA ва MCUB) битта босма плата деб тассавур
қилинади. Модул хилига қараб процессор кластер қисмини
процессорли шина ёки ИКМ - интерфейси орқали
бошқариш мумкин.
Модул DSN билан Т
1 орқали уланиши мумкин. Янги модулларни улаганда DSN билан
уланиш усулини ўзгартирмасдан мослашган уланишни олиб келади.
АСЕ терминал комплектларга эга эмас, шунинг учун
терминал қурилмалари йўқ.
Терминал
интерфейс
Т 1
қуйидагилар учун учун мўлжалланган:
- ушбу модул ТСЕ си ва
бошқа модуллар ТСЕ си орасида маълумотларни узатиш ва қабул
қилиш;
- терминал қурилма
комплектларидан келувчи иккита ИКМ трактларининг каналлари ва DSN га келувчи
каналлар орасида уланишни ўрнатади;
- C&TM дан келувчи
тактли ва тонал сигналларни қабул қилади.
Ўз ишини бажариш учун Т 1 4 та жуфт
қабул – узатувчи портларга эга. (иккитаси 2 чи ва 4 чи DSN билан,
иккитаси 1 чи ва 3 чи терминал қурилма билан алоқа ўрнатиш учун)
ва битта (5 чи ) жуфт қабул қилувчи
портлар тактли ва тонал сигналларни қабул қилишини таъминлайди (2.2 - расм).
Бундан ташқари
Т 1 2 ёки 4 кБайт ҳажмдаги
пакетли ОХҚ (PRAM) га эга, улар Т 1 нинг
қабул қилувчи ва узатувчи
портлари орасида маълумотлар пакетлари, сўз, акустик сигналларни қабул қилиш ва
узатиш учун ишлатилади.
2.2 - расм. TI ва СЕ тузилиши.
TI оркали
сигналларни қабул қилиш ва узатиш ўз процессори бошқарувида
бажарилади.
Бошқарувчи
қурилма
S – 12 тизимида 2 хил
(СЕ) бор:
1. ТСЕ (Terminal Control element) - бошқарувнинг терминал элементи
2. АСЕ (A ux1
liaru Control Element) – бошқарувнинг ёрдамчи (қўшимча) элементи. Ҳамма СЕ (ТСЕ ники ҳам АСЕ ники ҳам)
бир хил тузилишга эга. Улар 16 битли микропроцессор, талабда келиб чиққан ҳолда
хотирадан (ОХҚ – RAM, ПЗУ - ROM) в Т1 дан иборат.
Микропроцессор (МПр) СЕ нинг асосий қисми бўлиб ҳисобланади, у ушбу модул ишини
бошқаради.
Бунинг учун МПр терминал интерфейслар
ёрдамида иккита асосий ишни бажариш керак:
1. Т1 нинг ҳар хил портлари орасида фазовий – вақтли уланишни ўрнатиш.
2. DSN орқали
бошқа СЕ ларга ёки пластер қисмига маълумотлар (хабарлар)
пакетларини узатиш учун чиқувчи ИКМ
– трактларида каналларни банд қилиш.
3. Хозирги вақтда СЕ икки ҳар хил турдаги
битта босма плата кўринишида бажарилади:
1.
MCUA (Module
Control Unit Tupe A) – А турдаги модулларни бошқариш блоки, бу ҳолда МПр Unitel
8086 ёки у билан қўшма 1 Мбайт хажмли
хотирага адресация қилиш имконига эга МПр ишлатилади.
Бундай
СЕ , масалан ASM ва SCM модулида ишлатилади.
2.
MCUB (Module Control Unit ture B) – В турдаги
модулларни бошқарш блоки, бу ҳолда МПр 80386 ёки у билан
қўшма 16 Мбайт ҳажмли хотирага адресация қилиш имконига эга
МПр ишлатилади. Бундай СЕ ҳар хил АСЕ нинг P&LM, HCCM модулларида ва тизимининг
бошқа модулларида бор.
S – 12 Тизими модуллари тузилиши
Аналог абонент
линия модули аналог линия бўйича 128 абонентгача улаш учун хизмат қилади
ва ЭАТС – BORSCHT абонент интерфейси вазифалар тўпламини бажаради.
Ҳар хил
турдаги абонент қурилмалар (таксафон, оддий абонентлар) ASM модулининг
кластер қисмида бир хил линия комплектларига уланиши мумкин.
Ўз вазифасини
бажариш учун ASM модули қуйидаги
босма платалар тўпламига эга.
ASM = 8 (16)*
ALCN (ALCB) + RNGF + MCUA + (TAUC + RLMC),
ALCN (B) = N (B) турдаги
аналог линиялар комплекти
(1 БАЛ га) (8 АЛ га)
MCUA – CE модули
платаси
RNGF (A) – чақирувларни (қўнғироқ)
генерациялаш платаси.
TAUC (TAU) – тестлаш
платаси
RLCM – авария сигнализацияси платаси.
АСМ модулининг
аппарат қисми блоки – схемасини кўриб чиқамиз
(2.3 - расм).
2.3 – расм. ASM нинг аппарат тузилиши
TAUC ва RLMC фақат ASM нинг факат айрим модулларига уланади, чунки улар ASM нинг маълум сонли модулларига тўғри келади (масалан, 12 ASM га).
S – 12 тизимида иккита жуфт модул деб номланувчи
модулларнинг ўзаро кесилувчан (crossover xover) уланиши ишлатилади. Тизимнинг ҳар бир модули ўзининг жуфт модулига эга.
Жуфт булиб ишлайдиган модуллар, нормал режимда
ҳар бири ўз юкланишига хизмат қилади, авария ҳолатида эса жуфтлик ҳамма (умумий) юкланишга
хизмат кўрсатишини ўз зиммасига олади. Шунинг учун
модулнинг кластер қисмининг ҳар бир комплекти, факат ўз ТСЕ сига уланмасдан, жуфт модулнинг ТСЕ сига ҳам уланади.
N(ALCN) хилли
ҳар бир линияли комплектда қуйидаги функционал блоклар бор:
1.
Кирувчи интерфейс – гўшакни кўтариш ва уни ўз ҳолатига қўйишни аниқлаш учун хизмат қилувчи кирувчи резисторлар, тест шиналарини ва чақирув токини улаш учун реле контактлари, бундан ташқари бу ерда токнинг хаддан ташқари ошиши (линияга битта) дан ҳимоя қилиш бажарилади.
2.
Узатиш интерфейси – (- 48/ -60В) микрофонга манбани узатиш, икки симли
линиядан, 4 симли линияга ўтиш (линияга
битта).
3. Сигнални рақамли қайта
ишлаш блоки – АРЎ – РАЎ аналог ва рақамли фильтр, кирувчи сигнал даражасини
бошқарувчи схемага эга (4 линияга битта).
4. MCUA
билан интерфейс блоки – DPTC икки
процессорли назоратчи – терминал абонентлар (ALCN) ва ТСЕ орасидаги интерфейс. ТСЕ дан келган
буйруқни қабул қилгандан
кейин абонент линия вазифаларини бошқаради; ТСЕ ни аппарат қисмида ҳосил бўладиган воқеалар (хатолар, гўшакни кўтариш) тўғрисида
маълумот бериб туради. (ALSN платасига
битта).
Тўртта
рақамли қайта ишловчи блоклардан
келаётган кирувчи ва чиқувчи ИКМ
оқимларини бирлашади ва DPTC га узатилади, у ўз вазифаларини бажариш учун бр нечта регистр ва 16 та
маълумот жадвали (биттадан ҳар бир абонентга) эга. Агар қандайдир
воқеа ҳосил бўлса масалан, AL ҳолатининг ўзгариши), унда у
тегишли картада (жадвал) бит ҳолатининг
ўзгарилиш билан қайд қилинади.
Ундан кейин DPTC ҳосил бўлган воқеа тўғрисида
ТСЕ га маълум қилади.
ISM (ISDN - SM) модули мисолида терминал модул тузилиши.
ISDN абонентлар модули BRI 2B+D базали
киришнинг 64 абонентгача ёки PRI 30 B +D бирламчи
киришнинг Е1 оқимини улаш учун хизмат қилади.
Ўз вазифасини бажариш учун ISDN_SM
қуйидаги босма платалар тўпламини ўз ичига олган:
ASM= 8 ISTB + MCUB
ISTB - ISDN
линия комплекти (8 та АЛ га)
MCUB – СЕ модул платаси
S – 12 иккита жуфт модул деб номланувчи модулларнинг ўзаро кесилувчан (сrossover x
over) улашиши ишлатилади. Тизимнинг ҳар бир модули ўзининг жуфт модулига эга. Жуфт бўлиб ишлайдиган модуллар, нормал режимда ҳар бири
ўз юкланишига хизмат қилади, авария ҳолатида эса жуфтлик ҳамма (умумий) юкланишига
хизмат кўрсатишни ўз зиммасига олади.
DTM модули мисолида терминал модул тузилиши.
DTM нинг транк модуллари (рақамли УЛ модули) бир
неча вариантда ишлаб чиқарилади.
1.
IPTM (Integrated Packet Switching Trunk Module)
ОКС 7 (ССS7) сигнализациясини ишлатади.
IPTM = DTRI + MCUB
2.
RIM – D – Remote Interface Module (Double Link) чиқарилган абонентнинг транк модули.
RIM – D = DTRF +
MCUB
DTMR 2 – рақамли УЛ модули R2 сигнализацияси учун
DTM = DTUA + MCUB
Тизимли модуллар
1.DIAM Didital Integated Announcement Module
DIAM = AMEA + DIAA
2.C&TM Clock
& Tone Module – такт ва тон модули – Станциянинг асосий частоталари 2048 МГц, 4096 МГц, 8192 МГц ни генерация қилади.
C&TM = MCUB + TSAB + CTMC
+ CCHC + RCCC + DAUA + DSUA
CTHC + CCHC – 5,192 MГц тизимли такт генерация қилувчи плата
RCCC Ringing Circuit ПВ занжири
DAUA (DSUA) – ОС, 33, КПВ, ПВ ни нормал тонини генерация қилувчи плата
RCLA – Rack clock
3.
SCM – сервис
занжир модули
SCM = MCUA+DSPA + DSPA
DSPA – 32 та қабул қилгич узатгичдан келган М4 сигналларини (MF) қайта
ишлаш платаси
4.
НССМ – ОКС7
модули.
НССМ
= MCUB+ SLTA – SLTA
АСЕ ни
бошқарувчи қўшимча қурилмалар
SACE Sustem ACE
H'2E MCUB дан иборат
АСЕ H'11 MCUB дан иборат
АСЕ H'23 MCUB дан иборат
АСЕ H'12 MCUB дан иборат
4 –
лаборатория иши
S-12
тизимида чақириққа хизмат кўрсатиш босқичлари
4.1.
Лаборатория ишининг мақсади ва мазмуни
S-12 тизимида
бошқариш тамойилларини, БК таркиби ва функцияларини, бошқариш
ускуналарининг дастурли блокини, терминал интерфейс ва бошқаришнинг
терминал элементи – микропроцессорни,
махаллий чақириққа хизмат қилишда бошқариш
ускуналарининг дастурли блоклар томонидан бажараётган операциялари
кетма-кетлигини аниқлашни ўрганишдан иборат.
4.2. Лаборатория ишига топшириқ
Лаборатория ишига тайёргарликда
қуйидаги адабиётлардан: [4]дан, ёки [6] дан, ёки [7] дан, ёки [8] ларни ўрганиш лозим.
Кўрсатилган
адабиётдан фойдаланиб, қуйидаги саволларни ўрганиш:
S-12 тизимининг вазифаси ва техник имкониятлари.
S-12 тизимини бошқариш ускуналарини қурилиш
негизи.
Бошқариш ускуналарининг
иш таркиби.
ТСЕ бошқариш терминал
элементи.
АСЕ бошқаришнинг
қўшимча элементи.
Терминал интерфейс.
Процессор.
ДТ блоки ва уларнинг
вазифалари.
Махаллий чақирувларга
хизмат кўрсатиш.
4.3. Лаборатория ишини бажариш тартиби
Ўз вариантингиз
бўйича берилган топшириқни бажаринг. Вариант бўйича
чақириқларга хизмат кўрсатиш босқичларини чизинг ва тушунтиринг.
Топшириқ вариантлари 4.1 – жадвалда келтирилган.
4.1
– жадвал
Вариант рақами |
1 |
2 |
3 |
4 |
Босқичлар |
1 ва 2 |
2 ва 3 |
3 ва 4 |
4 ва 5 |
Вариант рақами |
5 |
6 |
7 |
8 |
Босқичлар |
6 ва 7 |
7 ва 8 |
1 ва 3 |
1 ва 4 |
Вариант рақами |
9 |
10 |
11 |
12 |
Босқичлар |
1 ва 5 |
1 ва 6 |
1 ва 7 |
1 ва 8 |
Вариант рақами |
13 |
14 |
15 |
16 |
Босқичлар |
2 ва 4 |
2 ва 5 |
2 ва 6 |
2 ва 7 |
Вариант рақами |
17 |
18 |
19 |
20 |
Босқичлар |
2 ва 8 |
3 ва 5 |
4 ва 7 |
4 ва 8 |
4.4. Лаборатория иши бўйича ҳисобот
Лаборатория иши
ҳисоботларида қуйидагиларни кўрсатиш керак:
1. ТСЕ нинг тўла схемаси.
2. Дастурли таъминот
тузилиши.
3. Чақирувга хизмат
кўрсатиш босқичлари.
4.5.
Назорат саволлари
1.
S-12 тизимининг асосий тавсифи қандай?
2.
S-12 ускуналари таркиби қандай?
3.
Терминал ва тизимли модуллар вазифаси қандай?
4.
Бошқариш ускунасининг ишлаш режасини тушинтиринг.
5.
Модул тузилиши
қандай?
6.
ТСЕ нинг турлари ва вазифаларини келтиринг.
7.
Терминал
интерфейснинг тузилиши
қандай?
8.
ТИ даги
ҳар бир портнинг вазифаси тушинтиринг.
9.
Қабул
қилувчи ва узатувчи портнинг иш режаси келтиринг.
10. FMM маълумотлар
охирги автоматининг вазифаси қандай?
11. SSM тизимли қўллаш дастурининг вазифаси
қандай?
12. SSM да
жараён турларини тушинтиринг.
13. Дастурли таъминот
блоклари нималардан иборат?
14.
DH, SIG, ARTA, TRA, TRC, LSF, PATED, TCACO, LCACO
вазифалари қандай?
4.6.
Назарий қисм
S-12 тизимида станция ичида
чақириққа
хизмат кўрсатиш жараёни
S-12 тизими кенг маънода тақсимланган
бошқарув тизимига эга. Чақирувга хизмат қилишда алохида
бошқарув модулларидан конфигурация тузилиши керак. Бу бошқарув
модуллар шу турдаги чақирувга хизмат кўрсатади. Бошқарув
модулларининг ўзаро таъсири учун умумий шина кўзда тутилмаганлиги сабабли
бошқарув тузиш учун рақамли коммутация майдони орқали..ўрнатилган..ИКМ..тракти..ишлатилади.
Улашни ўрнатиш жараёнида коммутация майдонида
уланган ИКМ трактлари ёрдамида бир модулни иккинчисига улаш ишини бажаришга
имкон беради. Бу трактда аниқ улаш учун вақтли канал ажратилади.
Модуллараро улаш трактини яратиш алгоритмига
мувофиқ бир томонлама (бир йўналишли) ва икки томонлама бўлиши мумкин. Аниқ
вақтли канал рақами ҳар бир мультипортнинг бошқарув
ускунаси томонидан танланади. Икки томонлама алоқа вақтида
бошқарув модуллари орасида қайтиш тракти ўрнатилади. Шу билан бирга икки тракт бир-бирига қарши эмас
ва рақамли коммутация майдонида битта маршрут билан чекланмайди.
Қайси бир йўналишда ўрнатилган тракт кўпгина
маршрутлар бўйича ўтиши мумкин, лекин улаш ўрнатилгандан кейин танланган тракт
узилганча бошқа..ўзгармайди.
Улаш ўрнатиш жараёни чақирилаётган
линиялар модули орқали бошқарилади. Белгиланган бошқарув
модуллар билан алоқа ҳар бир улашни ўрнатиш босқичида РКМ
(DSN) орқали содир бўлади. Мисол тариқасида турли хил
қурилмаларнинг бир-бирига ўзаро таъсирини станция ичидаги алоқани
ўрнатиш жараёни сифатида кўриб чиқамиз. Бу хил уланишни ўрнатиш..жараёнида..турли..хил..модуллар..иштирок..этади.
Бошқарув қурилмасининг конфигурацияси
4.1- расмда келтирилган.
4.1-
расм. БК конфигурацияси.
Бошқарув..модуллари..икки..гурухга..бўлинган:
-Терминал..модулларини..бошқариш..қурилмаси.
-Қўшимча..бошқариш..қурилмаси.
Биринчи..гурухга:
ASM..1–чақирилаётган..А..абонент..модули.
ASM..2..-..чақирилаётган..В..абонент..модули.
SCM – хизмат комплект модули. Иккинчи гурухга
қўшимча бошқарув қурилмалари..киради:
ACE 1 – чақирилаётган абонент томонидан
тушган чақириқни бошқариш модули.(LCACO)..ASM..1
ACE 2 - ACE1 га (PATED; LSIF) рақамини
аниқлашга ёрдам беради ва рақамларни..тахлил..қилади.
ACE 3 - чақирилаётган абонент томонидан
тушган чақириқни бошқариш модули...(LCACO)
Ички станцион алоқа
ўрнатиш жараёни.
Агар
абонент А телефон аппаратини рақам терувчиси тугмачали бўлса, у
ҳолда..SCM..нинг..ўзи..«Станция..тайёр»..сигналини..узатади.
Агар
абонент А ТА нинг рақам терувчиси дискли бўлса, у ҳолда «Станция
тайёр»..ASM..1..дан..узатилади.
Алоқа..ўрнатиш..жараёни..бир..неча..босқичлардан..иборат.
1-босқич..:..а)..чақириқни..қабул..қилиш;
б) станция тайёр сигналини узатиш.
4.2- расм. 1 – босқичда
улаш.
1.Терминал модули ASM 1 шу модулга уланган
абонент линиясидаги тушган чақирикни ҳар доим қабул
қилишга тайёр режимида туради. А абонент микротелефон гўшаги кўрсатилган
ASM 1 орқали топилади. Чақирикка хизмат кўрсатиш босқичининг
алгоритмига асосан ASM 1 DSN орқали ACE 1 нинг чақириқни
бошқариш қурилмаси билан алоқа ўрнатади. Шу ўрнатилган тракт
орқали TCЕ 1 дан АСЕ
2. АСЕ 1 бу ахборотни эслаб қолади ва ТСЕ
3.АСЕ 1 узининг хотирасидан чақираётган
абонент А категориясини аниқлайди. Бизнинг ҳолатда абонент А нинг
ТА тастатурали АСЕ 1 АСЕ 2 билан уловчи тракт ўрнатади ва унга
чақираётган абонент линия рақамини ва частотали қабул қилгич
улаш зарурлиги хақида ахборот узатади.
4.АСЕ 2 буш SCM ни танлайди ва чақираётган
абонент тўғрисида маълумотни узатади ва абонент линиясига керакли бўш
қабул қилувчини улаш..зарурлиги..хақида..ахборот..узатади.
5.CSM нинг модулни бошқариш
қурилмаси, керакли тастатурали қабул қилгич танлайди ва ASM 1
уртасида тракт ўрнатади ва TSM
6.TCE 1 SCM томон тескари уловчи тракт
ўрнатилади. Абонент А га 5 тракт орқали станция тайёр узатилади ва
система рақамларни қабул қилиш режимига..ўтади.
7.SCM ACE
2-босқич. Терилган рақамларни
қабул қилиш ва тахлил қилиш.
ТСЕ (SCM) 6 – трактдан 1 рақам терилганлиги
тўғрисида маълумот қабул қилиб, 5 – трактдан станция тайёр
сигналини узатади. ТСЕ (SCM) ACE
АСЕ 1 АСЕ 2 тракт
3 орқали қабул қилинган рақамнинг тахлили
тўғрисида маълумот узатади, яъни нечта рақам қабул
қилиш керак, кейинги тахлилгача SCM қабул қилинган
рақамларни АСЕ
4.3- расм . 2 -
босқичда улаш.
3 – босқич. а) рақам қабул қилиш;
б) қабул килгични бўшатиш.
1. АСЕ 1 охирги
рақамни қабул қилганда, қабул қилгични бўшатиш
буйруғини..узатиш..учун..9..-.тракт..орқали..улаш..ўрнатади.
2...5..-..ва..6..-..тракт..бўшатиш..учун..буйруқ..бажарилади.
3. SCM АСЕ
4. SCM АСЕ 1 қабул қилгични бўшатиш
тугаганлиги тўғрисида маълумотни..
7-тракт..орқали..узатади.
4.4- расм. 3 - босқичда
улаш.
4–босқич...Чақирилаётган..абонент..линиясига..улаш.
1. АСЕ 1 ТСЕ
2. ТСЕ 1 ASM 2 билан 11 тракт орқали
тўғри йўналишда улаш ўрнатади ва ТСЕ
3. ТСЕ 2 ASM 1 билан тескари 12 тракт ўрнатади. Икки
томонлама дупплекс улаш содир бўлади.
4.5
- расм. 4 – босқичда
улаш.
4.
ТСЕ 2 чақирилаётган абонент линия категориясини, унинг бўшлигини текширади ва бу линияни банд этади. ТСЕ 2 АСЕ
5. АСЕ 3 АСЕ
5 –
босқич. Чақириқ сигнали ва
чақирик сигналининг назоратини узатиш.
1. АСЕ 1 ТСЕ
3. АСЕ 3 ТСЕ
4. ТСЕ 2 чақирик ва уни назорат сигналини узатишни
таъминлайди.
4.6 – расм. 5 - босқичда
улаш.
6-босқич.
Чақирилаётган абонентнинг чақириққа, жавоби ва сўзлашув
ҳолати.
1.Абонент Б жавоби TSM 2 орқали
аниқланади. ТСЕ 2 ПВ сигналини
узатади ва ТСЕ
2. ТСЕ 2 АСЕ
3. АСЕ 3 АСЕ
4.7 - расм. 6 –
босқичда улаш схемаси.
7 – босқич. Сўзлашув
тугаши ва узиш.
1. Абонент А биринчи бўлиб МТ гушагини қўйганлиги
ТСЕ 1 орқали аниқланади ва бу хақида АСЕ 1 хабар қилади.(1 тракт)
2.АСЕ 1 ТСЕ
3.ТСЕ 1 ТСЕ 2 сўзлашув тугаганлиги хақида ахборот жўнатади.(4 тракт)
4.ТСЕ 2 АСЕ
5.АСЕ 3 АСЕ 1 билан биргаликда бўшатиш ёки узиш жараёнини тайёрлайди.(14 тракт)
8 – босқич. Бўшатиш.
4.8 – расм . 7 -
босқичда улаш.
1.АСЕ 1 АСЕ
2.АСЕ 3 ТСЕ
3.АСЕ 1 ТСЕ
4.ТСЕ 1 ТСЕ 2 тескари йўналиш трактини узиш хақида
буйруқ беради. Кейинги..ТСЕ..1..тўғри..йўналиш..трактини..бўшатади.
ТСЕ 2 тескари йўналиш трактини бўшатади ва
абонент томонидан гўшакни қўйишини кутади. Гўшак қўйилганлиги
тўғрисида сигнал пайдо бўлиши билан ТСЕ 2 абонент Б линиясини дастлабки
ҳолатига ўтказади. Битта станцияда иштирок этган икки абонент орасидаги
улашда қатнашган ускуналар тўлиқ бўшалади.
4.9 - расм. Бўшатиш. (8 –
босқичда улаш).
5 - лаборатория иши
P&L модули орқали S – 12 тизимини
маъмурийлаштириш дастурлари
5.1.
Лаборатория ишининг мақсади ва мазмуни
S – 12 (P&L)
машина периферияси модулининг комплектацияси ва иши, MPTMON мультипроцессорли
тест –мониторинг модули ва видеотерминал
эмуляциясини дастурли таъминлаш билан танишиш.
5.2. Лаборатория ишига топшириқ
Лаборатория ишига
тайёргарликда қуйидаги адабиётлардан [5] дан, ёки [7] дан, ёки [8] ларни ўрганиш лозим.
Бундан ташқари:
1. Устунда MPTMON мультипроцессорли тест мониторинг модулини топиш.
Унинг адресини, жойлашган жойини ва платалар таркибини аниқлаш лозим.
2. D(NA=H´D) томонини модулининг P&L
конструкциясини топиш. Унинг адресини жойлашиш жойини ва платалар таркибини аниқлаш.
3. Видеотерминалнинг йўлбошчи дастурида видеотерминалнинг эмуляция дастури иши учун
керакли файлларни топиш, видеотерминалга
тизимли талабларни аниқлаш лозим.
5.3.
Лаборатория иишини бажариш тартиби
Лаборатория ишини бажариш вақтида қуйидаги
кетма – кетликни риоя қилиш тавсия этилади:
1. Ушбу лаборатория ишига услубий кўрсатмаларни ўрганиш.
2. Ўқитувчидан топшириқ олиш.
3. Амалий қисмни
бажариш.
4. Назорат саволларига жавоб бериш.
5.4
. Лаборатория иши
бўйича ҳисобот
Ҳисоботга
қуйидагиларни келтириш лозим:
1.
S-12 ускунасининг тузилиш схемаси.
2. MPTMON ва P&L
модуллари ва улар перифериясининг жойлашган
жойи кўрсатилган устунларининг умумий кўриниши.
3. MPTMON ва P&L D (NA=H´D) томонининг MPTMON ва P&L модуллари тузилиши ва тизимида уларнинг тўла
адресининг кўрсатилиши.
4. MPTMON ва P&L модуллар вазифаси.
5.5.
Назорат саволлари
1.
S – 12 ни қўллаш соҳаси қандай?
2.
P&L MPTMON
тизими модулларининг вазифасини тушунтиринг?
3. Модулнинг
намунали тузилиши ўз ичига нимани олган?
4. Терминал интерфейснинг вазифаси ва тузилиши
қандай?
5. Бошкарув ускунасининг вазифаси ва тузилиши
қандай?
6. CЕ ва АСЕ орасида қандай фарқ бор?
7. S – 12 тизимида модулларнинг қандай синфлари бор?
8. Р&L модулдаги
платалар таркиби ва уларнинг вазифалари қандай?
9. HYCON, OLISIM, DUFFIX дастурларининг вазифалари қандай?
10. Р&L модул орқали
қандай муолажалаларни бажариш мумкин?
5.6
Назарий қисм
Р&L Модул вазифаси
Р&L модули (Peripherial & Load) периферия
назорати ва ускунанинг бошқа модулларига дастур ва маълумотларни юклаш вазифасини
бажаради. Станциянинг тузилиш схемаси ва процедура билан ускуналар
модулларининг ўзаро алоқаси 5.1 - расмда кўрсатилган.
Периферия назорати қуйидагилар ёрдамида
бажарилади:
- видеотерминал экранида тизим хабарлари;
- принтерда бу
хабарларни параллел очиш;
- станцияда ҳосил
бўладиган ҳамма ходисаларни Р&L модули дискида сақланадиган LOG –
файл ходисалар электрон журналига ёзиш;
- BACKUP
процедураси вақтида LOG – файлларни
ташқи ташувчилар – оптик – магнит диск ёки тасмага кўчириш орқали.
Р&L модулига
керакли дастур ва маълумотларни юклашни бажариш:
- жуфт Р&L модул
хотирасидан (агар у актив бўлса);
- Р&L модулининг ўз дискидан;
- dump (DISKBILD) процедураси вақтида дастур ва маълумот
файлларини ташқи ташувчилар оптик –
магнит диски ва тасмадан кўчириш.
5.1 – расмда Р&L модули процедураси ва ускуналар модулларининг ўзаро алоқаси кўрсатилган.
5.1 – расм. Муоллажа ва ускуна модулларининг ўзаро алоқаси.
Р&L Модул
таркиби
Family станциялар авлодида Р&L модули IF устуннинг 6
чи қаторида (тепадан пастга) жойлашган. 5.2 – расмда С томон Р&L модулининг
платаларда жойлашиши кўрсатилган. D томон Р&L модули ҳам шундай тузилишга эга. ММСА нинг ҳар бир платасига (улар иккита 8,10 слайтлар)
видеотерминалларни улаш учун 4 та каналга уланади. DMCA платаси 2 та каналга эга: 1 канал видеотерминалини
улаш учун; 2 чи канал принтерини улаш учун.
Р&L модулининг бошқариш платаси бўлиб, MSUB платаси ҳисобланади. СLMA нинг
2 та платаси авария ҳолатларининг
марказий сигнализацияси учун ишлатилади.
RLMS платаси – устунлар сигнализациясининг платаси. 22 слайтда Defence модули кўрсатилган.
У 1 та MCUB платаси ва Н `2С
(Н` 2D) фиксациялашган манзилидан иборат.
РТСЕ
платаси MPTMON модулига тегишли.
5.2 – расм. Р&L модулининг С томон 6 полкасида жойлашиши.
Видеотерминални
эмуляциясини дастурли таъминлаш
Видеотерминал (ёки терминал) деб машина периферияси
модулига уланган компьютер ҳисобланади,
унинг ёрдамида АТСЭ оператори станция конфигурациясини, унинг хажмини,
абонентлар категорияси, уланишларни ўрнатиш
маршрутларини, СЛ да протоколларни алмаштириш, коррекция қилиш имкониятига эга.
Эксплуатация харажатларини камайтириш учун АТСЭ нинг
марказлашган хизмат тизими ишлатилади, қачонки тугунли ёки марказий станциядаги оператор бита
иш жойи (терминал) дан масофали назорат ва бошқа станцияларни бошқаришни бажаради.
S-12 видеотерминал сифатида DOS 6,0 ва юқори
операцион тизим ишлатувчи 386 ва юқори
процессорли персонал компьютер ишлатилиши мумкин, унда видеотерминални эмуляция
қилиш дастури 3 та планкада ёзилган.
С: /nycon
C: /olisim
C: /duffix
HYCON дастури (С: /nycon / nycon. ехе билан ишга туширилади)
MPTMON модули билан видеотерминал коммуникатив алоқа
учун хизмат қилади. Бундан ташқари бу терминалдан ММ кўрсатгичини ишлатиб, киши – машина интерфейси командаларини киритиш
мумкин.
OLISIM дастури (С
файли / Olisim / Supson. exe билан ишга туширилади). Видеотерминални Р&L модули билан коммуникатив алоқа
учун. Бундан ташқари DISKVUILD операциясини бажариш учун хизмат
қилади.
DUFFIX дастури (C файлами: /duffix/duffix. ехе билан
ишга туширилади) станцияда макросов яъни дурмандинг DURMANDING (DUR – S 12 даги макрослар) процедурасини ташкил
қилиш учун хизмат килади.
Бу дастурларни ёзиш учун 6 МВ буш дискли бушлик керак.
Дастурнинг архивдаги кўчирмалари ARJ архиватори билан зичлаштирилганда 1,44 мв 2 та стандарт
дискеталарда жойлашади. Бундан ташқари
компьютернинг СОМ – портесида шахсий компьютер ва станциянинг маълумотларни қайта ишлаш тезлигини келтириш учун 9600 Бод узатиш
тезлиги ўрнатилиши керак бўлади.
6
– лаборатория иши
Абонент
маълумотларини ўрганиш
6.1. Лаборатория
ишининг мақсади ва мазмуни
Кўриб чиқиш ва ўзгартириш бўйича абонент маълумотлари ва буйруқлари
билан танишиш. Қисм тизимларини маъмурийлаштириш билан маълумотлар
базасининг ўзаро таъсирини ўрганиб чиқиш.
6.2.
Лаборатория ишига топшириқ
Лаборатория ишига
тайёргарликда қуйидаги адабиётлардан [4] дан, ёки [7] дан, ёки [8] ларни ўрганиш лозим.
6.3. Лаборатория
ишини бажариш тартиби
Ўз вариантингиз бўйича берилган топшириқни бажаринг. Вариант
бўйича абонент маълумотлари асосида абонент маълумотлари жадвалини тўлдиринг
6.1 - жадвал. <DISPLAY - SUBSCR команда асосида абонент рақамини
аниқланг. Ушбу тавсифларни ўз абонентингизга ўрнатинг.
6.1 - жадвал
N п/п |
LCE_ID&TN |
Рақам тергич тури |
Телефондаги кнопкалар сони |
Юкланиш ошганда платадаги приоритети |
катострофик приоритет |
Таксафонга уланади ёки уланмайди |
Observation сервиси |
0 |
H’30&01 |
Тонал |
10 |
+ |
устиворликсиз линия (сукут сақлаб) |
- |
+ |
1 |
H’30&02 |
Аралаш |
12 |
- |
махаллий чақирувлар + шошилинч хизматлар учун устиворлик ўрнатилган |
+ |
- |
2 |
H’30&03 |
Тонал |
10 |
+ |
ҳамма чақирувлар |
- |
+ |
3 |
H’30&04 |
Тонал |
12 |
+ |
устиворликсиз линия (сукут сақлаб) |
+ |
- |
4 |
H’30&05 |
Импульсли |
10 |
- |
махаллий чақирувлар + шошилинч хизматлар учун устиворлик ўрнатилган |
- |
+ |
5 |
H’30&06 |
Тонал |
12 |
+ |
ҳамма чақирувлар |
+ |
- |
6.1 – жадвал давоми
6 |
H’31&01 |
Аралаш |
10 |
- |
устиворликсиз линия (сукут сақлаб) |
- |
+ |
7 |
H’31&02 |
Тонал |
12 |
+ |
махаллий чақирувлар + шошилинч хизматлар учун устиворлик ўрнатилган |
+ |
- |
8 |
H’31&03 |
Импульсли |
10 |
- |
ҳамма чақирувлар |
- |
+ |
9 |
H’31&04 |
Тонал |
12 |
- |
ҳамма чақирувлар |
+ |
- |
10 |
H’31&05 |
Аралаш |
10 |
+ |
устиворликсиз линия (сукут сақлаб) |
- |
+ |
6.4. Лаборатория
иши бўйича ҳисобот
Лаборатория иши ҳисоботида қуйидагиларни кўрсатиш керак:
1. Методик кўрсатмаларни ўрганиш.
2. Ўқитувчидан топшириқ олиш.
3. Назорат саволларига жавоб бериш.
6.5. Назорат
саволлари
1. P&L, MPTMON тизими
модуллари вазифасини тушунтириб беринг?
2. СЕ ва АСЕ фарқи
нимада?
3. HYCON, OLISIM, DUFFIX
дастурларининг вазифаси?
4.
HYCON, OLISIM, DUFFIX дастурлари қайси файллар билан ишга туширилади?
5.
DISPLAY - SUBSCR мисолида S - 12 оператор буйруқларининг тузилиши ва
синтаксисини тушунтириб беринг.
6.
MODIFY-SUBCSR мисолида S - 12 оператори буйруқларининг тузилиши ва
синтаксисини тушунтириб беринг.
7.
4296 буйруғи хисоботи мазмунини
тушунтириб беринг.
8.
4294 буйруқғи хисоботи мазмунини
тушунтириб беринг.
9.
observation сервиси нима?
10.
recall сервиси нима?
11.
С проводи нима? Вазифасини тушунтиринг.
12.
CATASTROPHIC PRIORITY нима? Станцияда қандай ҳолат
CATASTROPHIC билан белгиланади?
13.
Трафикнинг миллий даражасида чақирувлари
нимани англатади?
14.
Чақирувни ушлаб қолиш нимани англатади?
6.6. Назарий
қисм
P&L модулининг вазифаси
P&L
(Peripherial & Load) модули ускунанинг бошқа модулларига керакли
дастур ва маълумотларни юклаш ва периферия назорати вазифасини бажаради.
Периферия назорати қуйидагилар ёрдамида
бажарилади:
-
видеотерминал экранида тизим маълумотлари.
-
принтерда бу маълумотларни параллел очиш.
-
станцияда хосил буладиган ҳамма ходисаларни P&L модули дискида сақланадиган LOG - файл ходисаларни электрон журналига ёзиш.
-
BACKUP муолажаси вақтида LOG файлларини ташқи ташувчилар - оптик магнит диск ёки тасма кўчириш.
6.1- расмда P&L модулида процедуралар билан
ускуналар орасидаги ўзаро алоқа кўрсатилган.
6.1 - расм. Муолажа
ва ускуналар модуллари орасида ўзаро алоқа
Видеотерминал
эмуляциясини дастурли таъминлаш
Видеотерминал
(ёки терминал) деб машина периферияси модулига киритилган компьютер ҳисобланади,
унинг ёрдамида АТСЭ оператори станция конфигурацияси, абонент категорияси,
уланишларни ўрнатиш маршрути, СЛ бўйича алмашув баённомасини коррекция
қилиш имконига эга.
Одам - машина алоқаси учун 3 та дастур бор.
HYCON дастури
видеотерминални MATMON модули билан коммуникатив алоқа учун хизмат
қилади, яна бу терминалдан ММ кўрсатгичини ишлатиб киши - машина
интерфейси буйруқларини киритиш мумкин.
OLISIM дастури
видеотерминал P&L модули билан коммуникатив алоқа ва DISKBUILD операциясини
бажариш учун хизмат қилади.
DUFFIX дастури
DURMAMDING дурмандинг процедураси деб номланган станциядаги макросларни ташкил
қилиш учун хизмат қилади.
Шахсий
компьютер ва станциядаги маълумотларни қайта ишлаш тезлиги келиштириш учун компьютернинг сот -
портида узатиш тезлиги 9600 Бод да ўрнатилиши
керак бўлади.
Оператор
буйруқлари формати
S - 12
буйруқлар қуйидаги қисмлардан иборат буйруқ исми:
параметр1, параметр2. Буйруқ мисоли
<DISPLAY - SUBSCR : DN=
K'1386420;
<4296: DN= K'1386420;
<MODIFY- SUBSCR : DN=
K'1386420; SUBSCTRL = ADD&FDCTO
<4294:DN = K'1386420;
SUBSCTRL = ADD&FDCTO;
Буйруқ исми
- унинг мнемокоди (масалан DISPLAY - SUBSCR), кейин буйруқ исмини в
параметрни бўлувчи келади. (: икки нуқта), кейин буйруқ
параметрлари, агар параметрлар кўп бўлса, улар (,) билан бўлинади. Буйруқ
охири вергул нуқта билан (;) белгиланади. Бундан ташқари
буйруқ исмига мос рақамли код қўйилади. Яъни буйруқни
бажариш учун унинг исмини ёки рақамли кодини териш керак бўлади. Шундай қилиб,
буйруқ мисолида биринчи ва иккинчи қатор тенг баҳоли
буйруқни ишга тушириш учун улардан бирини териш керак.
Абонент
маълумотлари билан ишлаш
1. DISPLAY - SUBSCR ва MODIFY
- SUBSCR буйруқлари терилганда маълумотлар базасига, RELCCOL2 абонент
маълумотлар жадвалига мурожат этилади.
2. DISPLAY - SUBSCR буйруғи
терилганда БD жадвалидан маълумотлар ўқилиб, видеотерминал экранида
чиқарилади. Маълумот тўла ҳажмда эмас, буйруқда топширилган
параметрларга мувофиқ чиқарилади.
3. MODIFY- SUBSCR буйруғи
терилганда БD жадвалида R_ELCCOL2 жадвалининг тегишли майдонларида
маълумотларнинг ўзгариши (қайта ёзиш, модификация) ҳосил бўлади.
Маълумотлар тўла ҳажмда эмас, буйруқда топширилган параметрларга
мувофиқ ўзгаради.
4. R_ELCCOL2 жадвали (ва
бошқа реляцион жадваллар) майдонида (домен) сақланадиган
катталиклар комплекс характерга эга. Майдон битта махсус параметрга эмас, бир тўплам
параметрга эга. Масалан : R_ELCCOL2 жадвалида D_LINTYP2 домени 56 Бит
катталикда бўлиб 41 параметрга эга.
Расмда DATE
STRUCTURE ўқув қўлланмасидаги R_ELCCOL2 (6671) реляцион жадвал
тузилиши кўрсатилган. Пастда бу жадвалининг доменлари таърифланган.
D_LINTYP2 домени - 56 Бит.
Битлар аҳамияти.
Бит0-
(платада) юкланиш ошган вақтда устиворлик 0=устиворлик
йўқ. 1=
устиворлик |
Бит 1.2- номер терувчи тури. 0=тўғри линия (not
line) 1=фақат DLSET 2= фақат PBSET 3= комбинацияли DLSET / PBSET |
Бит
3,4 - абонент линия умумлаштирувчиси тўғрисида маълумот (loop extender info) 0=
узунлаштирувчисиз линия 1=
гальваник алоқасиз АЛ узайтирувчиси 2=
гальваник алоқасиз АЛ узайтирувчиси |
Бит 5 - Сashing info 0 = нормал линия ёки single cashing 1= multi slot cashing. |
Бит
6,78 - Улчовчилар тўғрисида маълумот (Metering
info линиясини тест ўлчови учун параметрлар) 000 =
узоқлашмаган ўлчаш 100 =
12 ёки 16 КГц частотасида ўлчов 010 =
С сими орқали ўлчов 001 = қайтиш полярлиги орқали ўлчов |
Бит 9.10 - Сервисларни чекловчи байроқ (restriction service
key) 00 = чекланишсиз (байроқ аниқланмаган) 10 = диод орқали чеклаш 01 = гурухли уланиш |
Бит 11 - Улчаш валидности (metering validation) 0 =
FALSE (сукут сақлаб) 1 =
TRUE |
Бит 20.21 - СATASTROPHIC PRIORITY 00 = устиворликсиз линия (сукут сақлаб) 10 = махаллий чақирувлар + шошилинч хизматлар учун устиворлик ўрнатилган 11 = ҳамма чақирувлар |
Бит 22
- LADATEL 0 =
сервис ўрнатилмаган (сукут сақлаб) 1 = ўрнатилган |
Бит 23 - Таксафонлар учун чақирувларни чеклаш. 0 = ўрнатилмаган (сукут сақлаб) 1 = ўрнатилган |
Бит
24,27 - two - party line тўғрисида
маълумот бит 24 = 0 ва бит 27 = 0 нормал линия (сукут
сақлаб) бит 24
= 1 ва бит 27 = 1 - А - party line бит 24 = 1 ва
бит 27 = 0 - B- party line |
Бит 25 - Таксафон (линия таксафонга уланади ёки
уланмайди) 0 = таксафон эмас (сукут сақлаб) 1 = таксафон линияси |
Бит 26
- УАТС (РВХ) линияси - линия УАТС га уланади ёки
уланмайди. 0 =
УАТС эмас (сукут сақлаб) 1 =
УАТС |
Бит 34- Б абоненти жавоб берганда чақирувчи томонида (А томони) қутблар ўзгартирилади 0=талаб қилинмайди 1=талаб қилинади |
Бит
35- чиқувчи ва терминал бандликда қутб ўзгартириш қилиш 0=талаб
қилинмайди 1=талаб
қилинади |
Бит 36- 50 Гц частотасида ўлчаш
0= ишлатилмайди 1= ишлатилади |
Бит
37- 44 - узатиш линиялари Тула тўпламининг ва ҳар бири алоҳида
специфик тавсифлари |
Бит 45 - Message waitadapter 0=ўрнатилмаган (жиҳозланмаган) 1=ўрнатилган (жиҳозланган) |
Бит 48
- 50 Гц частотасида ўлчаш учун адаптер 0=урнатилмаган
(жиҳозланмаган) 1=урнатилган
(жиҳозланган) |
Бит 49 - С симини бошқариш бошқа TN ларда
ишлатилмади 0=гурухли (тақсимланган) ҳам ўз С сими ҳам йўқ. 1= гурухли (тақсимланган)
С сими (индивиудал эмас) жиҳозланган. |
Бит 12
- dial set тури (териш номери) 0 =
ZDIALSET (сукут сақлаб) 1=
XDIALSET (импульс тугмали? 10 импульсдан номерлар комбинацияси) |
Бит 13,14 - 00 = 16 keys PBSET 10 = 10 keys PBSET 01 = 12 keys PBSET 11 = ишлатилмайди |
Бит 15
- "парковка" танисиз (park tone) "четбой" (relcoy) 0 = park tone 1 = park tone ишлатилмади. |
Бит 16 - Observation сервиси учун талаб килинган буфер катталиги. 0 = нормадаги буфер катталиги (256 байт) 1 = кенгайтирилган буфер катталиги (2048 байт) |
Бит 17
- recall сервиси 0 = сервис
ўрнатилмаган 1 =
сервис ўрнатилган |
Бит 18,19 - С симини ишлатиш 00 = С сими ишлатилмайди 10 = С сими блокировка учун ишлатилади. 01 = С сими концентраторлар учун ишлатилади. |
Бит
27,28 - ярим доимий линия бит 27
= 0 ва бит 28 = 0 нормал линия бит 27
= 1 ва бит 28 = 1 чиқувчи бит 27
= 0 ва бит 28 = 1 терминал томон |
Бит 29 - ИКМ / ПD линия 0= аналог линия 1= аналогсиз ИКМ, ПД линия |
Бит 30
"запаркован" (parking mode) ҳолатига ўтказиш режими. 0= юқори омли parking mode (яккалаш) 1=
паст омли
parking mode (калта туташув) |
Бит 31 - гибрид hybrid set 0=ўрнатилмаган 1=МТ оркали hybrid set |
Бит 32
- қутб ўзгартириш. Терминал бандликда чақирилувчи SSM. 0=
қутб ўзгартириш талаб қилинмаган
коммутация 1=
қутб ўзгартириш талаб қилинади |
Бит 33 - инициализацияда қутб ўзгартириш 0= нормал полярностда бўш
линия 1= қайтиш
полярностида бўш линия |
Бит 50
- ВА линиясининг сезувчанлиги 0=нормал
линия 1=
сезувчан линия |
Бит 51- доимо фаол ВА 0=нормал линия 1= доимо фаол ВА |
Бит 52 - Single Line
observation (улчаш даврида ишлатилади) 0=
observation 1=
дискка ёзишда observation |
Бит 53- Single Line observation (ўлчаш даврида ишлатилади) 0= observation йўқ 1=Дискка ёзиш ва принтерга чиқариш observation |
Бит 54 - NPT80 0=ўрнатилмаган (жиҳозланмаган) 1= NPT80 урнатилган (жиҳозланган), агар бит 24=1 булса NRT8-P билан жиҳозланган. |
Бит 55 - такомиллаштирилган аналог ТА 0=FSK узатилиши билан CLIPA 1= DTMF узатилиши билан CLIPA |
Абонентлар билан ишлаш учун буйруқлар MODIFY - SUBSCR (4294)
Буйруқ мавжуд абонентнинг
параметрларини фойдаланувчига ўзгартиришга имкон беради. Бу буйруқ
абонентнинг АЛ ва ҚХТ тавсифини ўзгартириш учун бир
неча параметр тўпламини ишлатиш мумкин.
MODIFY - SUBSCR :
DN=K' , EN= ;
Мисол:
< MODIFY -
SUBSCR : DN=K' 1386420, SUBSCТRL =
ADD&FDCTO; (ҚХТ ўрнатиш)
<4294:DN= K'
1386420, SUBSCТRL =
ADD&FDCTO; (ҚХТ ўрнатиш)
< MODIFY -
SUBSCR : ЕN=Н' 30 & 127, SUBSCТRL= REMOVE & FDCTO; (ҚХТ ни четлаштириш).
<4294:ЕN= Н' 30 & 127, SUBSCТRL= REMOVE & FDCTO; (ҚХТни четлаштириш).
Буйруқни киритиш ва у бўйича ҳисобот мисоли 6.2 ва 6.3-расмида кўрсатилган.
Изох: MODIFY -
SUBSCR буйруғи ва MODIFY нинг кўпчилик буйруқлари учун DN ва ЕN
параметрлари бир қийматли ва ўзаро алмашинадиган ҳисобланади. Буйруқ
параметри:
DN- директор номер
ива номерлар тўплами; (параметрни тушунтириш учун CREATE - ANALOG - SUBSCR
(4291) буйруғини қара)
АС
- будильник хизматини ўрнатиш;
АOCH
- тарификация бўйича маслахатлар хизмати.
BS
- базали сервислар ўрнатилган.
СВTAX
- абонент Б хисобидан тарификация.
СFWD
- чақирувнинг йўналишини
ўзгартириш
UNCFIX
- белгиланган вазифаси бўйича чақирувни
мутлақо йўналтириш.
FIXANNM
- овоз маълумотли автожавоб берувчи томон чақирувни йўналтириш
СGTAX
- абонент А ҳисобидан тарификация
СOL
- линия класси
DBLNGOBS
- Obserwation операцияси билан детал биллинги.
ISB
- кирувчи чақирувларга тақиқ
INTER
- чақирувларни ушлаб қолиш маълум DN дан
-bad payer
- line out of service или bad payer номер
алмаштирилган детал маълумотлар билан номерларни алмаштириш
IWDN - чиқувчи чақирувларни таъқиқлаш
- маълум DN га
- маълум сервисга
LINECHAR - АЛ линия тавсифи;
MAXCFWD- категориялар бўйича чақирувларни максимал сонини йўналишини ўзгартириш;
CFWDU - белгиланган вазифа бўйича чақирувлар
мутлақо йўналтириш;
CFWDBSUB - абонентга чақирувларни
мутлақо йўналтириш;
CFWDFIXA- овоз хабарлари автожавобга чақирувларни
йўналтириш;
MISC- ёмон ниятли чақирувни кузатиш
хизмати;
OBSERV - Obserwation процедурасини ўрнатиш;
OSB - чиқувчи чақирувларни
чегаралаш;
- фақат тезкор хизматлар чақирувларига рухсат бериш;
- фақат махаллий чақирувлардан
тезкор хизматлари чақирувларига рухсат бериш;
- зонали чақирувларга рухсат бериш;
- халқаро чақирувларга рухсат бериш;
SUBGRP - Subsriber group абонент группаси
параметри йўналиш учун ишлатилади. Буйруқда 1 - 16383 доирасида гурух
номерини ишлатилиши мумкин.
SUBSIG - модулда ишлатиладиган абонент
сигнализацияси тури.
DIALSET =1 номерни тонли териш ТА (DTMF
частота коди).
PBSET = 3 номерни импульсли териш ва 10 та
тугмали номертерувчили ТА
PBSET = 4 номерни импульсли териш ва 12 та
тугмали номертерувчили ТА
PBSET = 5 номерни импульсли териш ва 16 та
тугмали номертерувчили ТА
CBSET = 6 номерни комбинацияли териш ва 10
та тугмали номертерувчили ТА
CBSET = 7 номерни комбинацияли териш ва 12
та тугмали номертерувчили ТА
CBSET = 8 номерни комбинацияли териш ва 16
та тугмали номертерувчили ТА
TAXATION - Таърификация (ўлчовчи ҳисоблагичларни ишлатиш)
- Индивидуал
- умумий
<4294: DN = К'6900128,40 = 2 SEQ = 0026, 990914 9002 СОМ = 4294 JOB SUBMITTED 9000 RESULT
FOLLOWS |
6.2-расм MODIFY – SUBSCR буйруғининг
оралиқ ҳисоботи
HN –
YDSHOOL 1999 – 09 – 14 01:34:11 TU 001
0130 / 000С / 0003 SEQ =
0026,990914 04263 С1С03 В SUBSCMBER ADMINISTRATION MODIFY SUBSCR
SUCCESSFUL
ENPHYS (LOG) / ENICONC DN Н'31 (Н' 78F0) & 12a 3716400128 OPERATOR INPUT: SERVICES: SUBCTRL : REMOVE LAST REPORT N0 = 04263 |
6.3 – расм. MODIFY – SUBSCR буйруғининг финал ҳисоботи
DISPLAY – SUBSCR
(4296)
Буйруқ мавжуд абонентнинг параметрларини фойдаланувчига кўриб чиқиш имкон бўлади. Бу буйруқ абонентнинг АЛ ва ҚХТ
тавсифларини кўриб чиқиш учун бир неча параметрлар тўпламини ишлатиши мумкин, бундан ташқари детализациянинг ҳар хил даражалари танланиши мумкин.
Буйруқ MODIFY – SUBSCR (4294) буйруғи билан бир хил параметрга эга.
<
DISPLAY – SUBSCR : DN=K' 1386420;
<4296
: DN = K' 1386420;
Буйруқни киритиш ва у бўйича ҳисобот мисоли тариқасида 6.4 ва 6.5-расмларда кўрсатилган.
> MM HN – YDSHOOL 1999 – 08 – 22
00:39:19 SU 001 0130/ 000С/0003 <42962 PARAMETER MISSING DN = K' 6900128 SEQ = 0005. 990822 9002 CОМ = 4296 JOB SUBM ITTED
9000 RESULT FOLLOWS |
6.4 – расм. Директор номери бўйича абонентни кўрсатиш
DISPLAY – SUBSCR
буйруғини оралиқ ҳисоботи
HN – YDSCHOOL 1999 – 08 – 22
00:40:03 SU 001 0130 / 000С / 0003 SEQ=0005.990822 SUBSCRIBER ADMINISTRATION DISPLAY SUBSCP
SUCCESSFUL EN PHYS (LOG) / ENICONC DN A /
MSN GDN H' 31(H ' 78F0)&12 a CHARGING METER : 0 0 0 SERVICES: SUBGRP : 1 SUBSIG : CBSET MISC : СARRIER TELEKOM OCBCFWD : CFWDU CFWDBSUB CFWDNOR CGTAX : 0 MAXCFWD : CFWDU 1 CFWDFIXA 1 CFWDBSUB 1 CFWDNOR 1 LAST REPORT N0=04263 |
6.5 – расм. DISPLAY – SUBSCR
буйруғининг охирги ҳисоботи.
Абонент модуллар учун буйруқлар
CREATE – ANALOG –
SUBSCR (4291)
Буйруқ фойдаланувчига системага янги аналог
абонентини киритишга имкон беради. Буйруқ ёрдамида мос абонент модулининг
DN ва EN орасида алоқа ташкил қилинади. Бу буйруқ бир неча
параметрлар тўпламини линия ва ҚХТ нинг айрим тавсифи учун
бошланғич қурилмасини спецификация қилиш учун ишлатиши
мумкин.
CREATE – ANALOG – SUBSCR : DN
= K', EN = SUBGRP = 1
MODE = SUBSIG =
Мисол: CREATE – ANALOG –
SUBSCR : DN = K' 1386420, EN = N' 30,
SUBGRP = 1, MODE = 1, SUBSIG =
1;
DN – директор номери ва номерлар тўплами; буйруқда параметр сифатида макс 10 та номер диапазонида макс 1000 номер, номерни максимал узунлиги 14 та рақам (0 - 9), минимал рақам
EN – ускуна номери 2 та NA & TN аргументидан иборат, унда NA тармоқ адреси (ZYXW), TN модулдаги терминал номер. Буйруқда макс. 10 та EN номери ишлатилади.
Мисол : EN = N' 30.
MODE – модулларни идентификация қилиш усулида иккита усул бор:
ЦКП (ZYXW) PHISICAL =
1 даги адрес бўйича физик идентификация қилиш.
LOGICAL
= 2 логик идентификация
MODE
= 1 мисоли.
SUBGRP
– Subscriber Groun абонент гурухи параметри йўналиш учун ишлатилади. Буйруқда 1 – 16383 доирасида
гурух номери ишлатилади.
SUBSIG
– Модулда ишлатиладиган абонент сигнализациясининг тури.
DIALSET
= 1 номерни тонли териладиган ТА (DTMF частотали коди)
PB
SET = 3 номерни импульсли териш ва 10 та тугмали номертерувчили ТА
PB
SET = 4 номерни импульсли териш ва 12 та тугмали номертерувчили ТА.
PB
SET 16 = 5 номерни импульсли териш ва 16 та тугмали номертерувчили ТА.
CB
SET 10 = 6 номерни комбинацияли териш ва 10 та тугмали номертерувчили ТА.
CB
SET = 7 номерни комбинацияли териш ва 12 та тугмали номертерувчили ТА,
CB
SET 16 = 8 номерни комбинацияли териш ва 16 та тугмали номертерувчили ТА
SUBSIG = 1 мисоли.
CREATE
– ISDN – SUBGRP (4292)
Буйруқ фойдаланувчига системага янги ISDN
абонентини киритишга имкон беради. Буйруқ ёрдамида мос абонент модулининг
DN ва EN орасида алоқа ташкил қилинади.
Бу буйруқ бир неча параметрлар тўпламини линия ва ҚХТ нинг айрим тавсифлари учун
бошлангич қурилмаларини спецификация
қилиш учун ишлатиш мумкин.
CREATE – ISDN – SUBGRP: DN =
K'____, EN = _____, SUBGRP = ____,
SUBCTRL = ______, MSN =
_______, MODE = ______, BS = ____;
CREATE – ISDN – SUBGRP: DN =
K' 1387090, EN = N'40, SUBGRP = 3
MSN = 1387090 & 1387091,
MODE = 1, BS = 2;
Пастда CREATE ANALOG –
SUBGRP (4291) дан фаркли параметрларни таърифланади.
Бу буйруқлар учун кўпчилик параметрлар бир хил қийматга эга.
MSN – Multplu subscriber
number 0&1
BS – ISDN (0 - 63) абоненти учун базали сервисларини ўрнатилди.
REMOVE – SUBGRP (4295)
Буйруқ фойдаланувчига системадан абонентларнинг чиқарилишини таъминлайди.
Буйруқ ёрдамида ҳар хил подсистемалардан (тарификация,йўналиш) мос абонент модулининг DN ва EN орасидаги алоқа узилади.
REMOVE – SUBSCR : DN = K'____,
EN = MODE = ______,
7-лаборатория
иши
BOOTSTRAP
бошланғич юклаш баённома ва
SYSTEM STARTUP дастурларини ўрганиш
7.1.
Лаборатория ишининг мақсади ва мазмуни
ОS бошқарувида бажарилувчи BOOTSTRAP ва SYSTEM STARTUP
ЭАТС базали дастурлари билан
танишиш, дастурлари билан солиштириш, ушбу дастурларни бажаришда аппарат-дастурли ўзаро таҳлил
қилиш ўрганишдан иборат.
7.2. Лаборатория ишига топшириқ
Лаборатория ишига
тайёргарликда қуйидаги адабиётлардан [3] дан, ёки [7] дан, ёки [8] ларни ўрганиш лозим.
1. ASM модулини
стативда жойлашишини берилган вариантлар асосида топинг.
7.1 – жадвал
№ вариант |
Тармоқ адреси |
Физик адреси |
1. |
H’34 |
C:02:01-29 |
2. |
H’35 |
C:02:33-63 |
3. |
H’36 |
C:03:01-29 |
4. |
H’37 |
C:03:33-63 |
5. |
H’38 |
C:04:01-29 |
6. |
H’39 |
C:04:33-63 |
7. |
H’40 |
C:06:01-29 |
8. |
H’41 |
C:06:33-63 |
2. Вариант
асосида дастурни ишлаш кетма-кетлигини бажаринг.
7.3. Лаборатория ишини бажариш тартиби
Лаборатория ишини
бажариш вақтида қуйидаги кетма-кетликка риоя қилиши керак.
Ушбу
лаборатория ишига методик кўрсатмаларни
ўрганиш;
P&L,
MPTMON модуллари ва уларнинг периферияси, ASM ва DTM модуллари
(вариант бўйича) жойлашган жойи кўрсатилган, стойкаларнинг умумий кўриниши.
BOOTSTRAP алгоритми 2
вариантда - (P&L, P&L эмас
модуллар).
SYSTEM STARTUP алгоритми. Каскад принципи.
7.4. Лаборатория иши бўйича ҳисобот
Ҳисоботга
қуйидагиларни келтириш лозим;
1.
Назарий қисмнинг қисқача мазмуни.
2. Бажарилган иш бўйича
олинган маълумотлар
7.5. Назорат саволлари.
1.
P&L, MPTMON
тизими модулларининг вазифаларини тушунтиринг.
2.
Модулнинг
намунавий тузилишига нима киради?
3.
Терминал интерфейс вазифаси ва тузилиши қандай?
4.
Бошқарув қурилмасининг вазифаси ва
тузилиши қандай?
5.
СЕ ва АСЕ нинг фарқи нимада?
6.
SYSTEM STARTUP дастурси нима?
7.
SYSTEM STARTUP нинг бошланғич юкланиш протоколида фарқи нимада?
8.
Оптик-магнит дискининг вазифаси фарқи
қандай?
9.
Қандай оптик-магнит дискларининг хиллари бор?
10. Киритилган
электрон журнали нима?
11. Lag-file нима?
12. Воқеалар
электрон журнали қаерда сақланади?
7.7. Назарий
қисм
Бошлангич юкланиш баённомаси
(Boot strapping)
Манба
уланганда СЕ дастурий таъминот хотирасига юкланмаган бўлади. Шу сабабли СЕ
ўзининг функцияларини бажара олмайди. Бу муоммо доимий хотира қурилмасига
(ДХҚ) СЕ дастурий таъминотини ёзиш йўли билан хал қилиниши мумкин.
Бу технология кичик компьютерли тизимларда ишлатилади ва ичига жойлаштирилган
дастур деб юритилади. S-12 тизимига ўхшаш катта тизимлар учун бундай ёндошиш
қўшимча муоммоларни туғдиради:
1. Дастурдаги ўзгариш қайта ёзишни ёки ДХҚ
ни алмаштиришни талаб қилади.
2.Процессорли платалар бир хил бўлмайди.
3. Кам ишлатиладиган дастурлар доимо хотирада
жойлашган бўлгани учун аппаратли ва дастурли қисмни ортиқча
ишлашига олиб келади. Шу сабабли S-12 тизимида бошқача ёндашиш ташкил
қилинган, яъни ҳажм бўйича кичик дастур-лар ДХҚ га ёзилади. СЕ ни инициализация қилганда улар автоматик тарзда ишга туширилади ва
қуйидаги амалларни бажаради:
1.СЕ нинг аппаратли
қисмини текшириш;
2. Зарур дастурий таъминотни СЕ нинг оператив
хотира қурилмаси (ОХҚ) га юклаш;
3. ОХҚ га юкланган дастурларга
бошқарувни бериш жараёни –
бошланғич юкланиш дейилади.
S-12 ни бошланғич юкланиш дастури (Boot strap) қуйидаги
ҳолларда ишга ту-шади:
1.СЕ нинг инициализациясида;
2.Ниқобланмаган узилишлар бўлганда NMI (non-Mask interupt);
3.Хеч кандай
шартларсиз узилишда;
4.СЕ да тиклаб бўлмайдиган хатоликлар
аниқланганда;
5.Хатоликлар
аниқланганда;
6. Тизимнинг
ўта юкланиши рўй берганда техник хизмат кўрсатиш
дастуридан сигнал олинганда,
бу ерда FMM ахборотлар интерфейси уланади.
Дастурий таъминот хатоси аниқланганда
бошлангич юкланиш жараёни аппа-ратли қисмини тестламайди. Бу дастур хатоларни
қайта аниқловчиси СЕ нинг ўта юкланиш сабаблари тўғрисидаги
ахборотни хотиралаб қолиш
учун ишга тушири-лади. Бу ахборот хотиранинг махсус қисмига
жойлаштирилади (ўта
юкланиш бу-фери). MPTMON да махсус символлар
шу буферга тегишли бўлади. Қуйидаги жадвалда MPTMON буферида хотира
тақсимоти келтирилган. Дастурий таъминот хатолари тўғрисидаги бу маълумотлар 4 байтдан
бошлаб 34 байтгача MPTMON буферига жойлаштирилган. Буфернинг бошланишида бошланғич юкланиш жара-ёни бажарилиши учун СЕ нинг манзили сўнгра юкланиш сабаби ва тикланиш даражаси ёзилган.
Бошланғич
юкланиш дастури 3 та дастурдан иборат:
1. CE fast test – бу дастур СЕ аппаратли
қисмининг тезкор тестини бажаради ва ўта юкланиш буферини 42 байти билан
ўчирилиши мумкин (ROMD К2A – SKIN TEST).
2. ROM BOOTSTRAP – бу ДХҚ нинг бошлангич юкланиши.
Бу дастур ДХҚ да дастурли таъминотнинг юкланишини бошқаради.
2. ROM RESTART - қайтадан юклаш. Бу дастур
ROM BOOTSTRAP дастур ахборотининг ишончлилигини текширади.
7.1-расм. MPTMON
буферида хотира тақсимоти
OS дастурларининг ишлаш диаграммаси
CE FAST TEST. Агар
бошланғич юкланиш буферида CE FAST TEST ни қў-йиб юбориш
тўғрисида маъдумот бўлмаса, у ҳолда бу дастур СЕ билан
боғланган ускуна қисмларининг базали текширишини ўтказади.
Қуйидаги асосий текширув-лар бажарилади.
1. PROCESSOR TEST (процессор тести)
- ДХҚ нинг назорат йиғиндисини текширади,
назорат йиғиндиси қуйидагича ҳисобланади, аввал барча жуфт
байтлар қўшилади ва 232 даража модули бўйича келтирилади. Сўнгра айнан
шунинг ўзи тоқ байтлар учун бажарилади. Сўнгра бу йиғиндилар
қўшилади. Натижа экранда АААА (Нех) байт бўлиши керак.
- Ҳимоялаш таймерини текшириш – бу тест
ҳар 100 мкс да ишга туширилади. Агар ниқобланмаган узилиш
аниқланса, у ҳолда у қайта ишлангандан сўнг, тест ҳар
55 мкс да ишга туширилади. Агар бу 55 мкс давомида янги узилиш бўлмаса, у
ҳолда тест ҳар 70 мкс да сунгра такроран 100 мкс дан кейин ишга
туширилади.
- Даврий
таймерни текшириш. У ҳар 100 мкс дан сўнг ишга туширилади.
2. RAM MEMORY (СЕ ОХҚ ни тести)
Эслатма: бошланғич юкланишнинг RESTART буфери тестланмайди, чунки у
бошланғич юкланиш сабаби тўғрисидаги ахборотга эга
бўлиши мумкин. Тест ту-гагандан сўнг ОХҚ
CD40 (Нех)
Андоза билан тўлдирилади.
3.TERI TEST (терминал интерфейси тести)
Бу тестда қуйидаги операциялар бажарилади:
-FIFO ни тозалаш;
-Тунелларни
инициализациялаш;
2 ва 4 портлар жуфтини боғловчи тармоқ тунеллари тозаланади.
Порт
Тунел – бу порт 2 нинг маълум каналини порт 4
нинг маълум канали билан боғланишидир.
Бошланғич
ҳолат – порт 2 нинг ихтиёрий канали порт 4 нинг ихтиёрий канали билан
боғланишидир.
- Пакетли ОХҚ тести;
- Терминал интерфейси дастурининг назорат йиғиндисининг тести;
ROM BOOTSTRAP. Бу дастурнинг вазифаси зарур
дастурий таъминотни СЕ хотирасига юклашдир. Бу ерда иккита имконият бўлиши
мумкин:
1. Юкланаётган СЕ P&L модули;
2. Юкланаётган СЕ P&L модули эмас;
Муаммо
шундан иборатки, инициализация вақтида СЕ ўзининг тармоқли манзилини билмайди. Шунинг учун
СЕ нинг аппаратли қисмини текшира ола-диган дастурни ишга тушириш зарур.
Аппаратли қисм деганда PCR – Process Control Regisrt нинг таркиби
тушинилади. Бунга процессорнинг назорат регистри киради. Унинг таркибига қараб модулнинг P&L бўлмаган тури аниқланади.
Агар P&L бўлса, у ҳолда ҳар доим H’C, H’D стандарт тармоқли
адресга эга. Агар CE P&L бўлса, у ҳолда PLCE BOOTLOAD жараёни
чақирилади, акс ҳолда ACE BOOTLOAD жараёни бажарилади.
ACE BOOTLOAD. Аввал айтганимиздек, юкланаётган СЕ ўзининг тармоқли манзилини билмайди.
Бошқача айтганда у DSN орқали ўрнатилиш йўлини билмайди. Ундан
ташқари, у кўрилаётган вақтда
P&L модулидан қайси бири фаоллигини
билмайди. Шундай килиб, у бошланғич
манзили H’C ёки H’D дан қай
бирини танлаб олишни билмайди. P&L модули билан ўзаро ҳамкорлик
талаб-юкланиш пакетини узатиш йўли билан амалга оширилади. Бу пакетни
шакллантиришда юкланиш дастури СЕ тўғрисида P&L модулига ахборот
бериш учун тармоқли идентификация дастури DSN бошқаруви дастурий
таъминотига киради. Бу командалар юкланишнинг сўров пакетига жойлаштирилади.
P&L модули билан ўзаро ҳамкорлик қуйидагича бажарилади:
1. Юкланишга сўров пакети H’C манзили буйича порт
2 орқали 7 маротаба
узатилади. 5 сония давомида СЕ «манфий тасдиқ» сигналини ёки «relay
(қайтариш) packet» сигналини ёки «start packet» сигналини кутади.
2. Агар бу сигналлар олинмаса, у ҳолда
талаб H’D манзили буйича 7 маротаба
узатилади.
3. Агар 1-чи, 2-чи бандлар муваффақиятсиз бўлиб чиқса, яъни «манфий тасдиқ» сигнали олинса, у
ҳолда юқоридаги сигнални олгунча 5 маротаба кетма-кет такрорланади.
4. Агар 3-чи банд муваффақиятсиз бўлса, 1-чи, 2-чи бандлар яна 3 маротаба такрорланади.
5. Агар 4-чи банд муваффақиятсиз бўлса, 1-чи, 2-чи бандлар яна 1 мароаба такрорланади.
6. Агар 5-чи банд муваффақиятсиз бўлса, 5 дакикали TIME
OUT ишга тушади.
7. Терминалли элемент пассив тармоқли
портни фаол ҳолатга ўтказади. Фаол эса пассивга ўтади ва амалларни
биринчи банддан бошлаб такрорлайди. Барча амаллар нихоясида P&L модули
билан боғланиш ўрнатилади. Боғланиш ўрнатилгандан сунг P&L
модулида CE INIT FMM дастур юкланишга бўлган талабни қайта ишлай
бошлайди. Агар мазкур FMM зудлик билан талабга хизмат кўрсата олса, унда FMM
«start packet»ни юклаётган СЕ га узатади. Агар FMM FMM ўзининг юкланишидан ортиқ бўлса, яъни вақт бирлигида жуда кўп СЕ юкланишини
талаб қилса, у ҳолда мазкур талаб кутиш варақасига қўйилади СЕ эса «replay packet»ни узатади. Бу
команда «start packet»ни 5 дақиқа TIME OUT га чиқаради. Агар 5 дақиқа
давомида «start packet» келмаса, унда СЕ P&L модули билан боғланишни
такроран инициализация қилади,
кутиш варақасиги ёзув эса ўчирилади.
«start packet»дан кейин «start address packet» «навбатдаги пакет» комбинацияси
келади. P&L модулидан узатиладиган дастурий таъминотдан иборат. «start
address packet» манзил ахборотидан иборат бўлиб, шунга мос равишда ахборотни
ёзиш амалга оширилади. «навбатдаги пакет» - бу зарур манзиллар бўйича бевосита юкланадиган ахборотдир. СЕ га дастурий
таъминот тўла юкланганда P&L модули
«End of load packet» ни узатади.
ACE BOOTLOAD қисм дастури ROM RESTART
дастурига бошқарувни узатади. ACE BOOTLOAD пассивланади.
PLCE BOOTLOAD. Агар жуфтли P&L модуллари фаол
ҳолатда бўлса, дастурий таъминот ундан юкланади. Чунки баъзи бир ахборот
P&L модулининг хусусий дискида тўғри бўлмаслиги мумкин.
Агар жуфтли P&L модули фаол бўлмаса:
1. P&L модули узининг хусусий дискидан
юкланади. Бу нормал ҳолат ҳисобланади.
3. P&L модули магнит-оптик диск ёки лентадан
юкланади.
7.2-расм. BOOTSTRAP шарти
P&L
модули қайси йўлдан боришини билмагани учун у видео монитор
(video-monitor) операторига сўров юборади. Мониторда «?» белгиси пайдо бўлади.
Агар юкланиш лентадан бўлса, оператор «Y» тугмасини босади. 5 сония давомида
хеч кандай тугма босилмаса, тизим P&L модулининг дискидан юкланади.
ROM RESTART. Бу дастурнинг вазифаси – СЕ дан
юкланган дастурий таъминотнинг тўғрилигини текшириш. Агар дастурий
таъминотда хато аниқланмаса, бошқарув ОХҚ да юкланган OSN
INIT биринчи дастурига узатилади.
8-
лаборатория иши
S-12
тизимига қўшимча хизмат кўрсатиш турларини тадбиқ қилиш
8.1.
Лаборатория ишининг мақсади ва мазмуни
Телефон аппарати ва
кириш/чиқиш қурилмасидан хизмат турини ўрнатишни, абонентнинг
маълумотидаги параметрларни ўзгартиришни, имкониятини ва вазифасини, кириш/чиқиш
қурилмасидан иш жараёнида амалий тажриба орттириши керак
8.2. Лаборатория ишига топшириқ
Лаборатория ишига
тайёрланаётган вақтда қуйидаги адабиётлардан фойдаланинг [3],
ёки [4], ёки [5], ёки[7].
Келтирилган назарий
қисм ва адабиётлардан фойдаланиб қуйидаги:
- S-12 тизимидаги мавжуд
ҚХТларини, уларнинг вазифасини ва ишлатилишини;
- ҚХТ билан боғланган ММС
командасини ўрганиб чиқиши керак.
8.3. Лаборатория ишини бажариш тартиби
Вариант
рақамидан фойдаланиб, абонентга ҚХТ ни ўрнатинг. Хизматни ўрнатишда
ММС командасини келтиринг. Шунингдек хизматни ўрнатишда абонентнинг харакати
кетма-кетлигини кўрсатинг.
8.1 – жадвал
Вариант
рақами |
Топшириқ мазмуни |
1 |
1. 1331314 номерли абонентга соат 2. 1331314
номерли абоненга 10 та номерга “ Қисқа рақам териш” хизмати |
2 |
1.
1335310 номерли абонентдан 1321020 абонентга “Тўғридан
тўғри чақирув” хизмати 2. 1335310 номерли абонентга “Вақтинчалик
чиқишни тақиқлаш” хизмати (шахарлараро ва халқаро чақирувлар) |
3 |
1. 1335323 номерли абонентнинг чақирувга жавоб
бермаганида “Чақирувлар йўналишини ўзгартириш” хизмати 2.
1335323 номерли абонентга вақтинчалик “Чиқиш алоқасини
тақиқлаш” хизмати (халқаро чақирувлар) |
4 |
1.
1334054 номерли абонентга “Безовта қилманг” хизмати 2. 1334054 номерли абонетга
вақтинчалик “Чиқиш алоқасини тақиқлаш” хизмати
(хамма чиқиш чақирувлари) |
8.1 – жадвал давоми
5 |
1.
1335055 номерли абоненга 20 та номерга “ Қисқа рақам
териш” хизмати 2.
1335055 номерли абонентга “Чақирувларни кутиш” хизмати |
6 |
1.
1336066 номерли абонентга соат 12.30 га “Будильник” хизмати 2.
1336066 номерли абоненга “Банд абонентга чақирув” хизмати |
7 |
1.
1337067 номерли абонентнинг чақирувга жавоб бермаганида
“Чақирувлар йўналишини ўзгартириш” хизмати 2.
1337067 номерли абонентга соат 15
га “Будильник” хизмати |
8 |
1.
1338087 номерли абонентдан 1337077 абонентга “Тўғридан
тўғри чақирув” хизмати 2. 1337077 номерли абоненга “Ёмон ниятли чақирув ” хизмати |
9 |
1.
1339098 абоненга 3 та абонентгача “Конференц-алоқа”
хизмати 2.
1339098номерли абоненга “Банд абонентга чақирув” хизмати |
10 |
1.
1331011 номерли абоненга 100 та номерга “ Қисқа рақам териш” хизмати 2. 1331011 номерли абонентдан 1339011 абонентга “Тўғридан
тўғри чақирув” хизмати |
8.4.
Лаборатория иши бўйича ҳисобот
Лаборатория иши
ҳисоботида қуйидагиларни кўрсатиш керак:
1. Методик
кўрсатмаларни ўрганиш.
2. Ўқитувчидан
топшириқ олиш.
3. Назорат
саволларига жавоб бериш.
8.5.
Назорат саволлари
1.
S-12 тизимида қандай рухсат модуллари мавжуд?
2.
Дастурлаш режаси нечта блокга бўлинган?
3.
ҚХТ бошқарув тизимлари архитектурасини
тушинтиринг.
4.
Протокол режасини тушинтиринг.
5.
Уланиш режасини тушинтиринг.
6.
ҚХТ лари қандай гурухларга бўлинади?
7.
ҚХТ лариниишга тушириш воситалари?
8. ҚХТ ларини
хизмат турларини сананг ва уларга таъриф беринг?
9. Дастурий блоклар қандай турларга бўлинади?
10. ҚХТ лари нимага мўлжалланган?
8.6. Назарий
қисм
S-12 тизимидаги
станция чақирувларга хизмат қилиш учун (ASM, ISM, IPTM) рухсат
модуллари мавжуд. Ҳар бир модул таркибида дастурий таъминот бор.
Хусусан,
чақирувларни таъминловчи бошланғич ва охирги модулларда дастурлаш
блоклари мавжуд: чақирувни бошкариш орқали чақирилаётган
қурилмани аниқлаш, префикс тахлили, боғловчи линияни (БЛ)
танлаш, абонентларни идентификациялаш, сигнализацияни қайта ишлаш,
қурилмани қайта текшириш ва бошқалар. Бу ҳамма блоклар
3 та режага бўлинади (8.1-расм):
- чақирувларни бошқариш
режаси;
- протокол режаси;
- улаш режаси.
Ҳар бир
режа чақирувларни таъминлашда махсус масалаларни бажаради. Ҳамма
блоклар ва режалар икки абонентни (чақираётган ва чақирилаётган) боғлаш
концепциясини ҳал этиш учун мўлжалланган. Бу концепция коммутация
тизимларини ишлашига асос қилиб олинган. Бундан ташқари коммутация
тизимлари қатор бошқа вазифаларни бажаради, хусусан, қўшимча
хизмат турлари сифатида (ҚХТ) га хизмат кўрсатиш.
8.1-расм.
Дастурлар блоки
ҚХТ хизмат
кўрсатиш турлари гурухга бўлинади:
Алоқа
урнатиш фазаси жараёнида оддий чақириқлар доирасида қайта
ишланиши мумкин бўлган ва қўшимча мураккаб мантиқий жараёнларни
талаб қилмайдиган хизмат турлари.
Алоқа ўрнатиш
фазаси жараёнида оддий чақириқлар доирасида қайта ишланиши
мумкин бўлган ва қўшимча мураккаб мантиқий жараёнларни талаб
қиладиган хизмат турлари.
Бир неча
абонентлар ўртасидаги алоқани ўз ичига олган хизматлар (3 та ва ундан
ортиқ). Бунинг учун қўшимча модуллар талаб қилинади, чунки
улар чақириқни қайта ишлаш дастурий таъминоти (ДТ) ва
сигнализация ДТ ёрдамида қайта ишлана олмайди.
Фойдаланувчи ҳақидаги
маълумотлар блоки устидаги жараён. Хусусий ҚХТ ва бошқа ҚХТ
лари вариантлар сифатидаги фойдаланувчи ўзининг маълумотлар блоки устидаги
жараёнлар.
Фойдаланувчи маълумоти
блокидаги хатоларни тўғрилаш, яъни махсус турдаги чақириқларни
ҳал этишдаги масалалар махсус масала ҳисобланади ва у икки
абонентни боғлаш концепциясига кирмайди. Шунинг учун, меъёрий чақириққа
хизмат кўрсатиш дастурий таъминоти ва сигнализация модулидан ташқарида
қўшимча қайта ишлаш зарур. 8.2-расмда ҚХТ бошқарув
тизимлари архитектураси кўрсатилган (FCS).
8.2-расм.
ҚХТ бошқарув тизими (FCS)
Бунда: DDM – динамик
маълумотлар менеджери;
CaCo SSM – чақириқни
қайта ишлаш қўшимча дастури;
CDE SSM - чақириқни
қайта ишлаш қўшимча
функцияси.
ҚХТ лари
тизимларининг архитектурасига оддий чақириқлар хизмат кўрсатиш
модуллари ёки сигнализация модуллари томонидан қайта ишлана олмайдиган, ҳамда
айрим ҚХТ ларини бошқара олиш қобилиятига эга бўлган
қўшимча FMM модуллари киритилади. ҚХТ ни бошқариш тизимига
киритиладиган бу махсус FMM – CDE FCS FMM деб номланади. Бу FMM кўп жараёнли
аниқ сонли боғланган жараён FMM каби кўрилган.
ҚХТ ларни
ишга тушириш
1. Чиқиш
алоқасини маълумотлар блокидан ишга тушириш.
2.
Кириш алоқасини маълумотлар блокидан ишга тушириш.
3.
Префиксни тахлил натижаси бўйича ишга
тушириш.
4.
Қабул қилинган
сигнализация ҳодисаси бўйича ишга тушириш.
5.
Қайта чақирувдаги қўшимча импульсларни абонентдан қабул қилиш.
6.
Абонент линиясини банд/бўш қилиш.
7.
Абонент аппаратидан бошқариш.
ҚХТ
ларининг тез-тез ишлатиладиган хизматлари бўлиб:
1. ABD (Abbreviated
Dialing) – қисқа рақам териш. Бу қўшимча хизмат тури абонентга тўлиқ рақам термасдан қисқа рақам териш орқали чақирилаётган абонентга чақирув сигналини юборади. Станция абонентга қисқа рақамга мувофиқ бўлган бир нечта рақамларни хотирага ёзишни таъминлайди. Бу ҚХТ дан фойдаланувчи абонентлар ўзларининг охирги қурилмасидан юборилаётган махсус кодлар орқали қисқа рақамларни хотирага киритиши мумкин. Қисқа рақамлар 00 дан 99 гача бўлган оралиқдаги 2 сондан ташкил топган (шунингдек, 0 дан 9 гача бўлган оралиқдаги 1 та сондан ташкил топган қисқа рақамдан фойдаланишга рухсат этилади). Бу ҳар бир абонентга 100 гача бўлган қисқа рақамдан фойдаланиш имконини беради (рақамлар махаллий, шахарлараро, халқаро бўлиши мумкин). Бу хизматдан фақат 2 тонли кўп частотали ТА га эга бўлган абонентлар фойдаланиш имконига эгадирлар.
2. FDC (Fixed
Destination Call) – тўғри чақирув. ҚХТ ларни бу тури «иссиқ линия» деб номланади. Бу хизмат абонентга олдиндан
белгилаб қўйилган абонент билан рақам
термасдан боғланиш имконини беради,
яъни телефон гўшагини кўтаргандан сўнг 5
сония ичида белгиланган абонент билан тезда боғланиш содир бўлади. Олдиндан ёзилган рақам махаллий,
шахарлараро, халқаро бўлиши мумкин.
3. OCB (Outgoing Call Barred) – вақтинча чиқиш
алоқасини таъқиқлаш. Бу хизмат тури ёрдамида абонент ўз ҳоҳиши бўйича айрим чиқиш чақириқларини таъқиқлаши мумкин. Лекин абонент барча кириш чақириқларини қабул қилиш имкониятини сақлаб қолади.
Бу хизматни бир нечта вариантлари мавжуд:
-
агар к=1 бўлса, унда барча чиқиш чақириқлари таъқиқланган (махаллий чақириқлар ҳам);
-
агар к=2 бўлса, шахарлараро ва халқаро чиқиш алоқа
таъқиқланади;
-
агар к=3 бўлса, халқаро алоқа таъқиқланади
чиқиш чақириқлари таъқиқланади.
Абонентга керак бўлган ҳар бир хизмат тури регистрация вақтидаги к нинг қиймати билан белгиланади.
5. DND (Do Not
Disturb) – «безовта қилманг» хизмати. Бу хизмат вақтинчалик кириш алоқасини қабул қилмасликни билдиради. Бу хизматдан фойдаланувчи абонент, қайсидир вақт оралиғида кириш алоқаси уни безовта қилмаслигига ишонади. Бу хизмат регистрациясидан сўнг кириш алоқасига телефон станция жавоб беради,
лекин чиқиш алоқаси оддий
тарзда ишлайди.
6. CW (Call
Waiting) – чақириқни кутиш. А абонент В абонент билан гаплашаётган вақтда С абонент А абонент билан боғланмокчи бўлса, у ҳолда А абонент телефон аппарати маълум сигнал чиқаради.
7. MAL (Macilious Call) – Ёмон ниятли чақириқни излаш. Бу ҚХТ абонентга станцияга сўроқ қилиб унга қўнғироқ қилган абонентни аниқлаш ва регистрация
қилинганлиги ҳақида маълумот олиш имконини беради. Ушбу хизмат тури
мос келувчи сўровнома ёрдамида станцияда қуйидаги
маълумотларни аниқлаб ва регистрациялаш имконини беради: сўровнома вақти
ва санаси, чақирилаётган ва чақираётган абонент рақами.
8. ADDCONF
(Conference Call) – конференц алоқа. Бу турдаги ҚХТ абонентга кўп тарафлама боғланиш имконини беради, яъни бир вақтни ўзида бир неча абонент билан боғланиш.
9. CCBS (Call
Completition Meeting Busy) – банд абонентни чақириш. Бу ҚХТ лари чақираётган А абонентга чақирилаётган В абонентни бандлиги дуч келганда А абонент қайта рақам термасдан В абонент билан боғланиш имконини беради. Агар А абонент чақирилаётган абонентни
бандлигига дуч келса, унда у ушбу ҚХТ ни ишга туширади. ҚХТ чақирилаётган
абонентни қайси вақтда бўшашини аниқлаш мақсадида
назорат қилиб туради, қачон В абонент бўшаганда ва у аниқ бир вақт оралиғида қайта уланишга уринмаса, станция А ва В
абонентлар орасидаги коммутация трактини тайёрлайди ва А абонентга чақириқ сигналини юборади. Қачонки А абонент чақирувга жавоб берганда В
абонентга ҳам чақирув сигналини
юборади ва кейинги жараён оддий кетма-кетликда амалга оширилади.
10. CF (Call Forwarding) – чақириқ манзилини ўзгартириш.
10.1. CFNR / CALL FORWARD ON NO REPLY/ чақирувга
жавоб берилмаганда йуналишни узгартириш. Бу ҚХТ таъминланаётган абонентга
станция суров юбориш орқали унга тушадиган бутун кириш чақирувларни
курсатилган абонент рақамига юбориш имконини беради, агар чақирилаётган
абонент жавоб бермаса.
10.2. CFB / CALL FORWARD ON BUSY/ - банд бўлганда чақириқ йўналишини ўзгартириш.
Бу ҚХТ таъминланаётган
абонентга станция сўров юбориш орқали унга тушадиган бутун кириш
чақириқлари йўналишини бошқа телефон рақамига узатиш
имконини беради, агарда унинг аппарати банд бўлса.
Амалга ошириш
1. ABD (Abbreviated Dialing)
– қисқа рақам териш. Бу
ҚХТ оператор буйруғи ёрдамида ишга
туширилиши мумкин:
<CREATE-ABD-FACILITY(141):DN=K’nnnnnn,ABDREPSZ=10,(20,100);
(урнатиш)
DN-абонент рақами.
ABDREPSZ-захиралашган рақам.
<REMOVE-ABD-FACILITY(142):DN=K’nnnnnn;
(бекор қилиш)
<DISPLAY-ABD-FACILITY(4296):DN=K’nnnnnn;
(кўриш)
Ишга тушириш. Гўшакни кўтариш, рақам териш сигнали, *51*AN*DN#, жавоб, гўшакни қўйиш.
AN-00 дан 99 гача қисқа рақам.
DN-қисқартиришни
талаб қилувчи директив рақам.
Фойдаланиш. Рақамни регистрация қилгандан сўнг,
агар абонент регистрация қилинган қисқа
рақам бўйича қўнғирок қилишни ҳоҳласа, унда жараён қуйидагича бўлади: Гўшакни кўтариш, рақам териш сигнали, **AN ни босиш.
Бекор қилиш. Гўшакни кўтариш, рақам териш сигнали, #51*AN#.
2. FDC (Fixed Destination
Call) – тўғри чақирув. Бу турдаги ҚХТ қуйидаги оператор буйруғи орқали ишга туширилиши мумкин:
<MODIFY-SUBSCR(4294):DN=K’nnnnnn,SUBSCTRL=ADD&FDCTO;
(ўрнатиш)
<MODIFY-SUBSCR(4294):DN=K’nnnnnn,SUBSCTRL=REMOVE&FDCTO;
(бекор қилиш)
Ишга тушириш. Гўшакни кўтариш, рақам териш сигнали, *52*DN#, жавоб, гўшакни қўйиш (кўп частотали рақам териш аппаратлари учун). Гўшакни кўтариш, рақам териш сигнали, 152DN, жавоб, гўшакни қўйиш (дискли ва кнопкали рақам териш аппаратлари учун).
Фойдаланиш. Гўшакни кўтаргандан сўнг 5 сония ўтгач дастурланган рақам терилади.
Бекор қилиш.
Гўшакни
кўтариш, рақам териш сигнали, #52# (куп частотали рақам
териш аппаратлари учун)
Гўшакни
кўтариш, рақам териш сигнали, 152152, жавоб, гўшакни
қўйиш (дискли ва кнопкали рақам териш аппаратлари
учун).
3.
OCB (Outgoing Call Barred) – вақтинча чиқиш алоқасини таъминлаш. Бу ҚХТ дан
фойдаланишдан олдин уни буйруқ
ёрдамида ишга тушириш керак:
<MODIFY-SUBSCR(4294):DN=K’nnnnnn,SUBCTRL=ADD&OCBRC;
Ишга тушириш.
Гўшакни кўтариш, рақам териш сигнали, *54*KPW#, жавоб, гўшакни қўйиш (кўп частотали рақам териш аппаратлари учун).
Гўшакни кўтариш, рақам териш сигнали, 154KPW, жавоб, гўшакни қўйиш (дискли ва тугмали рақам териш аппаратлари учун).
Бу
ерда PW-парол (парол одатда 4 сондан иборат бўлади).
Бекор қилиш.
Гўшакни
кўтариш, рақам териш сигнали, #54*KPW#, жавоб, гўшакни
қўйиш (кўп частотали рақам
териш аппаратлари учун)
Гўшакни
кўтариш, рақам териш сигнали, 151154KPW, жавоб, гўшакни
қўйиш (дискли ва тугмали рақам териш аппаратлари учун).
Абонент
ушбу хизматни регистрация қилинганлигини
қуйидаги тарзда кузатиб туриши мумкин: гўшакни кўтариш, рақам териш сигнали, *#54#, чақириқ, гўшакни қўйиш.
<MODIFY-SUBSCR(4294):DN=K’nnnnnn,SUBCTRL=ADD&AC24HOUR;
Ишга тушириш.
Гўшакни кўтариш, рақам териш сигнали, *55*HHMM#, жавоб, гўшакни қўйиш (кўп частотали рақам териш аппаратлари учун).
Гўшакни кўтариш, рақам териш сигнали, 155HHMM, жавоб, гўшакни қўйиш (дискли ва тугмали рақам териш аппаратлари учун).
Бу
ерда НН – соат, 00-23; ММ – дақиқа,
00-59.
Фойдаланиш. ТА автоматик тарзда белгиланган вақтда
чалинади. Абонент сигнални қабул қилгандан сўнг, гўшакни
кўтариши билан ушбу хизмат автоматик тарзда бекор қилинади. 1 дақиқа
давомида чалинган қўнғироқдан сўнг қўнғироқ автоматик
тарзда учади, лекин 5 дақиқадан сўнг яна 1 дақиқа
чалинади. Агар иккинчи маротаба чалинган қўнғироқ 1 дақиқадан
ошса, бу хизмат автоматик тарзда бекор қилинади. Агар белгиланган вақтда абонент линияси
банд бўлса, хизмат автоматик тарзда бекор қилинади.
Бекор қилиш.
Гўшакни
кўтариш, рақам териш сигнали, #55#, жавоб, гўшакни қўйиш (кўп частотали рақам
териш аппаратлари учун).
Гўшакни
кўтариш, рақам териш сигнали, 151155, жавоб, гўшакни қўйиш (дискли ва тугмали рақам териш аппаратлари учун).
5.
DND (Do Not Disturb) – «безовта қилманг» хизмати. Бу ҚХТ дан фойдаланишдан олдин оператор буйруқ ёрдамида ушбу хизматни ишга тушириши лозим:
<MODIFY-SUBSCR:DN=K’nnnnnn,SUBCTRL=ADD&DNDST;
Ишга тушириш.
Гўшакни кўтариш, рақам териш сигнали, *56#, жавоб, гўшакни қўйиш (куп частотали рақам териш аппаратлари учун).
Гўшакни кўтариш, рақам териш сигнали, 156, жавоб, гўшакни қўйиш (дискли ва кнопкали рақам териш аппаратлари учун).
Фойдаланиш. Абонент ушбу хизматдан фойдаланаётганда хеч қандай жараённи бажармаслиги лозим.
Бекор қилиш.
Гўшакни кўтариш, рақам териш сигнали, #56#, жавоб, гўшакни қўйиш (кўп частотали рақам териш аппаратлари учун).
Гўшакни кўтариш, рақам териш сигнали, 151156, жавоб, гўшакни қўйиш (дискли ва тугмкали рақам териш аппаратлари учун).
6. CW
(Call Waiting) – чақириқни кутиш. Бу ҚХТ дан фойдаланишдан олдин оператор буйруқ ёрдамида ушбу хизматни ишга тушириши лозим:
<MODIFY-SUBSCR:DN=K’nnnnnn,SUBCTRL=ADD&CWTG;
Ишга тушириш.
Гўшакни кўтариш, рақам териш сигнали, *58#, жавоб, гўшакни қўйиш (кўп частотали рақам териш аппаратлари учун).
Гўшакни кўтариш, рақам териш сигнали, 158, жавоб, гўшакни қўйиш (дискли ва тугмали рақам териш аппаратлари учун).
Фойдаланиш. Мисол: А абонент В
абонент билан гашлашаётганда банд бўлади, С
абонент эса А абонент билан боғланишни кутади. Бунда А абонент кутиш тон сигналини қабул қилади ва
унда 3 танлаш имконияти мавжуд:
-
В абонент билан сухбатни давом эттиради: телефондаги «R» тугмасини босади ва
«0» рақамини босиб С абонентни узади.
-
С абонент билан гаплашиш: телефондаги «R» тугмасини босади ва «1» рақамини
босиб В абонентни узади.
-
навбатма-навбат гаплашиш: телефондаги «R» тугмасини босади ва «2» рақамини
босиш.
Бекор қилиш.
Гўшакни
кўтариш, рақам териш сигнали, #58#, жавоб, гўшакни қўйиш (кўп частотали рақам
териш аппаратлари учун).
Гўшакни
кўтариш, рақам териш сигнали, 151158, жавоб, гўшакни қўйиш (дискли ва тугмали рақам териш аппаратлари учун).
7. MAL (Macilious Call) – Ёмон ниятли чақириқни излаш. Ушбу турдаги ҚХТ қуйидаги
оператор командаси ёрдамида ишга туширилади:
<MODIFY-SUBSCR:DN=K’nnnnnn,OBSERV=ADD&MALCIDF&RECALL;
Ушбу
хизматни ишга тушириш ва бекор қилишни
станция оператори амалга оширади.
Фойдаланиш. Ёмон ниятли чақирувда бошланғич ҳолатга қайтувчи тугмани 2 мартта қисқа босиш билан
амалга оширилади.
8.
ADDCONF (Conference Call) – конференц алоқа. Ушбу турдаги ҚХТ қуйидаги оператор буйруғи ёрдамида ишга туширилади:
<MODIFY-SUBSCR:DN=K’nnnnnn,RECALL=ADD&ADDCFR;
Ишга тушириш. Гўшакни кўтариш, рақам териш сигнали, *43# 1-абонент рақамини териш, у билан гаплашиб, бошланғич ҳолатга келтирувчи тугмани 2 мартта қисқа босиш, станция жавоб сигналини эшитиб 2-абонент рақамини ва кейинги абонент рақамларини териш (5 та абонентгача). Конференц алоқа ўрнатмокчи бўлган охирги абонент рақамини териб бўлгач, бошланғич ҳолатга келтирувчи тугмани 2 марта қисқа босиб, *43# ни териш лозим.
9.
CCBS (Call Completition Meeting Busy) – банд абонентни чақириш. Ушбу турдаги ҚХТ қуйидаги оператор буйруғи ёрдамида ишга туширилади:
<MODIFY-SUBSCR:DN=K’nnnnnn,RECALL=ADD&CCBS;
Ишга тушириш.
Чақирилаётган
абонент рақамини тергандан сўнг, банд сигнали эшитилганда, бошланғич
ҳолатга қайтарувчи тугма 2 марта қисқа босилади ва
станция жавоб сигнали эшитилгач *59# рақамини териш (кўп частотали
рақам териш аппаратлари учун).
Чақирилаётган
абонент рақамини тергандан сўнг, банд сигнали эшитилганда,
бошланғич ҳолатга қайтарувчи тугма 2 марта қисқа
босилади ва станция жавоб сигнали эшитилгач 159 рақамини териш (дискли ва
тугмали рақам териш аппаратлари учун).
Фойдаланиш. Абонент бўшатилгач
сизни улайди кейин эса бўшатилган абонентни улайди.
Бекор килиш.
#59#
рақами терилади (кўп частотали рақам
териш аппаратлари учун).
151159
рақами терилади (дискли ва кнопкали рақам териш аппаратлари учун).
10. CF (Call Forwarding) – чақириқ манзилини ўзгартириш.
10.1. CFNR / CALL FORWARD ON NO REPLY/ чақирувга жавоб берилмаганда йўналишни ўзгартириш.
Ушбу
турдаги ҚХТ қуйидаги оператор командаси ёрдамида ишга туширилади:
<MODIFY-SUBSCR:DN=K’nnnnnn,SUBCTRL=ADD&CFWDNOR;
Ишга тушириш.
Гўшакни кўтариш, рақам териш сигнали, *61*DN#, жавоб, гўшакни қўйиш (кўп частотали рақам териш аппаратлари учун).
Гўшакни кўтариш, рақам териш сигнали, 161DN, жавоб, гўшакни қўйиш (дискли ва тугмали рақам териш аппаратлари учун).
Фойдаланиш. Чақирувга жавоб бўлмаганда, сизнинг телефонингиздаги чақирув сиз дастурлаган рақамга йўналтирилади.
Бекор қилиш.
Гўшакни кўтариш, рақам териш сигнали, #61#, жавоб, гўшакни қўйиш (кўп частотали рақам териш аппаратлари учун).
Гўшакни
кўтариш, рақам териш сигнали, 151161, жавоб, гўшакни қўйиш (дискли
ва тугмали рақам териш аппаратлари учун).
10.2. CFB / CALL FORWARD ON BUSY/ - банд бўлганда чақириқ йўналишини ўзгартириш.
Ушбу
турдаги ҚХТ қуйидаги оператор командаси ёрдамида ишга туширилади:
<MODIFY-SUBSCR:DN=K’nnnnnn,SUBCTRL=ADD&CFWDBSUB;
Ишга тушириш.
Гўшакни кўтариш, рақам териш сигнали, *60*DN#, жавоб, гўшакни қўйиш (кўп частотали рақам териш аппаратлари учун).
Гўшакни кўтариш, рақам териш сигнали, 160DN, жавоб, гўшакни қўйиш (дискли ва тугмали рақам териш аппаратлари учун).
Фойдаланиш. Телефон аппаратингиз банд бўлганда кириш чақириғи тезда сиз дастурлаган рақамга йўналтирилади.
Бекор қилиш.
Гўшакни кўтариш, рақам териш сигнали, #60#, жавоб, гўшакни қўйиш (кўп частотали рақам териш аппаратлари учун).
Гўшакни кўтариш, рақам териш сигнали, 151160, жавоб, гўшакни қўйиш (дискли ва тугмали рақам териш аппаратлари учун).
Адабиётлар
1. Болгов И. Ф. и др.
Электронно-цифровые системы коммутации. - М.: Радио и связь. 1983.
2. Гольдштейн Б. С. Сигнализация в
сетях связи. Том 1 - М.: Радио и связь, 1998 - 423 стр.
3.
М.Х Нуруллаева, Н.А.Зайнутдинова. Рақамли
коммутация тизимлари II қисм фанидан маърузалар матни, Тошкент-2005.
5.
Агзамов С.А., Сон В.М.,
Демурин В.К., Методические указания
к лабораторным работам «Изучение
принципов коммутационного поля системы S - 12» по курсу Цифровые системы
коммутации для студентов специальностей Б.05.04.01. Ташкент 1997.
8.
Нуруллаева М.Х, Зайнутдинова Н.А., Агзамов С. Методические указания к
лабораторно-практическому занятию “Изучение построения управляющего устройства
S-12 и ообслуживания вызова” по курсу СУСТО.
Ташкент 2002.