Ўзбекистон
Алоқа ва Ахборотлаштириш Агентлиги
Тошкент
Ахборот Технологиялари Унверситети
Телекоммуникация
линиялари кафедраси
“Абонент имконияти тармоқларини
Лoйихалаштириш”
мавзуидаги
КУРС
ИШИНИ БАЖАРИШ БЎЙИЧА
ўқув ҚЎЛЛАНМА
Тошкент
-2006.
Мундарижа
Кириш.
1.
Шаҳар телефон тармоқлари линия
иншоатларини лойиҳалаштириш
1.1
Курс ишини бажариш ва расмийлаштириш бўйича қўйиладиган
талаблар
1.2
Курс ишининг қисқача мазмуни ва
лойиҳалаштириш бўйича йўриқнома
2.
Абонент линия
тармоқларининг лойихалаштириш
2.1 Район
автоматик телефон станция сиғими ҳисоботи
2.2 Телефон
юкламаси марказини аниқлаш ва РАТС биноси қуриладиган жойни танлаш
2.3
Тақсимлаш шкаф районларини ажратиш, унинг сиғими ва ўрнатиладиган
жай танлови
3. Магистрал ва
тақсимлаш тармоқларини лойихалаштириш
3.1
Тақсимлаш тармоғини схемасини тузиш
3.2 Магистрал
кабел тармоғини лойиҳалаштириш
3.3
Магистрал кабел тури ва сиғимини аниқлаш
3.4 Абонент линия
кабелининг ток ўтказгичи диаметри ҳисоби
4. Станциялараро
боғловчи линяларни лойиҳалаштириш
4.1 Станциялараро
боғловчи линялар сонини ҳисоби
4.2 Станциялараро
алоқани ташкил этиш
5. Телефон кабел
канализациясини лойиҳалаштриш
5.1 Кабел канализацияси учун қудуқ ва
қувурларни танлаш
5.2 Каналлар сони
ҳисоби ва канализация схемасини
ишлаб чиқиш
Илова
Адабиётлар рўйхати
Кириш
Бугунги кунда
республикамизда телекоммуникация тармоқлари жадал суратлар билан
ривожланиб бормоқда, бу эса ахборотларни катта тезликда аниқ ва
сифатли узатишни талаб этади. Бу масалаларни ечишда шаҳар телефон
тармоқларининг линия иншоатлари етакчи ўрин эгаллайди.
Маҳаллий тармоқларнинг линия иншоатларини
лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни техник эксплуатацияси
масалаларини ечиш учун етук
мутахасисларни тайёрлаш талаб этилади.
Ҳар бир телекоммуникация бўйича мутахасис ўзининг иш
жараёнида лойихалаштириш хусусятлари билан боғлиқ бўлган иш билан
шуғулланиши мумкин. Баъзи битирувчилар лойихалаштириш корхоналарида ишлаб
ўзлари лойихалар тузиши, бошқалари эса қурилиш корхоналарида ишлаб
шу лойихалар бўйича янги иншоатларни қуриш ёки реконструкция
қилиши, бошқалари эса янгидан қуриб битказилган иншоатларни
эксплуатацияга қабул қилиб уларнинг техник хизматларини бажариши
мумкин.
Юқорида қайд этиб ўтилган иш жараёнида мутахасис
лойихалаштириш асосларини билиши лозим.
Ушбу ўқув қўлланмани ўқув жараёнида олган
билимларни курс ишида ёки битирув малакавий ишида “ Абонент имконяти тармоқларини лойихалаштириш” бўйича
қўллаш мумкин.
Ўқув қўлланма ўқув дастурининг
“Алоқа линиялари” ва “Телекоммуникация тармоқларининг асослари”
фани бўйича ёзилган. Биринчи бўлимда шаҳар телефон тармоқларининг
линия иншоатларини лойихалаштириш ва расмийлаштириш бўйича талаблар,
йўриқномалар бериб ўтилган. Иккинчи бўлимда эса абонент линиялари ва
уларнинг охирлаш ускуналарини лойихалаштириш бўйича қўлланмалар берилган,
учинчи бўлимида эса абонент линиянинг
магистрал ва тақсимлаш участкаларига эътибор берилган. Тўртинчи
бўлимда лойихалаштирувчи станцияни бошқа
станциялар билан боғланиш масалалари кўриб чиқилади. Ўқув
қўлланмани бешинчи бўлимида телефон кабел канализациясини лойихалаштириш
масалалари кўриб ўтилган. Умуман олганда ушбу ўқув қўлланма биринчи
навбатда телекоммуникация йўналиши
бўйича таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган. Бундан ташқари бу
қўлланма алоқа иншоатларини лойихалаштириш масканида ишлаётган ёш
мутахассисларга хам фойдали бўлади. Ушбу келтирилган қўлланмадаги
материаллар бўйича қисқа вақт орасида шаҳар телефон
тармоқларининг линия иншоатларини лойихалаштириш ишларини ўрганиш мумкин.
1.ШАҲАР ТЕЛЕФОН
ТАРМОҚЛАРИНИНГ ЛИНИЯ ИНШОАТЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ.
1.1 Курс
ишини бажариш ва лойиҳалаштириш бўйича қўйиладиган талаблар
1.Курс лойиҳа иши шахсий вазифа – топшириқ
асосида бажарилади ва ёзма иш равишда бажариб, Давлат стандартлари талабларига
жавоб бериши лозим. Ишнинг тушунтириш ҳатини бажариш жараёнида талаба
томонидан абонент линия тармоқлари, станциялараро алоқа
тармоқлари, шаҳар телефон тармоқлариининг магистрал ва
тақсимлаш участкаларини танлашда ҳозирги замон талабларига жавоб
берадиган ечимлар асосида олиб бориш керак. Қўйилган вазифаларни
бажаришда техник ечимлар асосида иқтисодли тармоқ танлаш лозим. Тушунтириш
ҳати материаллари аниқ ва тўлиқ маълумотлар билан
лойиҳа талаблари бўйича бажарилиши керак.
2.
Курс ишининг тушунтириш ҳати ҳамма схемалар, расмлар ва чизмалар
билан асосланиб, аниқ ечимлар асосида бўлиши керак. Келтрилган
маълумотларни фойдаланилган адабиётларга боғлаб, у билан асослаш керак.
Фойдаланилган адабиётлар катта қавс ичига олиниб, унинг тартиб
рақами ёзилади. Курс ишидаги схемалар, расмлар ва чизмалар курс иши
ёзилган варақлар форматида ёки кўрсатма варақларида кўрсатилиши
керак.
3. Курс ишида
бажариладиган ҳисоблардан аввал, ҳисоблаш учун фойдаланилган
ҳисоблаш ифодалари ёзилиб, ундан сўнг ифодага киритилган белгиларнинг
ҳарфлари ёйилиб ёзилади ва уларнинг ўлчам бирлиги келтирилиши керак.
Ҳисоблар бир неча марта ёки бир неча частоталар учун ҳисобланадиган
бўлса, аввал бир марта ёки намунавий ҳисобланиб, қолган
ҳисобланган натижалар йиғма жадвалда келтирилади, уларнинг
графиклари чизилади ва улар бўйича олинган натижалар хулоса билан тўлдирилади.
4. Курс иши титул варағи, мундарижа, шахсий
топшириқ ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати билан тўлдирилади.
1.2 Курс
ишиниг қисқача мазмуни ва лойиҳалаштириш бўйича
йўриқномалар.
Курс ишини бажариш учун ҳар бир талабага шахсий
равишда топшириқ – вазифа берилади. Шаҳар телефон
тармоқларининг алоқа линия
иншоатларини лойиҳалаштириш
технологик жараёни изланув ва лойиҳалаштириш ишларидан иборат бўлади.
Изланув ишларининг асосий мақсади топшириқ – вазифасида келтирилган
маълумотлардан фойдаланилган ҳолда камчиликлар аниқланади ва шу
камчиликларни бартараф этиш бўйича материаллар тайёрланади, ҳамда
келтирилган камчиликлар асосида лойиҳалаштириш ечимлари аниқланади.
Шаҳар телефон тармоқларини
лойиҳалаштиришда технологик лойиҳалаштириш нормаларидан
(ВНТП-116-88) фойдаланилади. Технологик нормалар шаҳар аҳолисини
турли лойиҳалаштириш даврлари
учун телефон зичлик нормалари асосида олиб борилади. Телефон зичлик нормалари
ва шаҳарнинг ривожланиш бўйича тадбирлари режаси бўйича олиб борилиб,
шаҳар телефон тармоқларининг келажак ривожоланиши учун тармоқ
сиғими ҳисобланади.
Шаҳар телефон тармоқларининг сиғим
ҳисоби учта давр учун ҳисобланади ва у ўз ичига қўйдагиларни
олади:
·
Биринчи бошланғич давр бўлиб, у ўз ичига
шаҳар телефон тармоқларини (ШТТ) эксплуатацияга топширилгандан сўнг
биринчи беш йилликни ўз ичига олади:
·
Иккинчи оралиқ давр ўз ичига биринчи даврдан
сўнгги беш йиллик даврини олади:
·
Учинчи келажак давр иккинчи даврдан сўнгги беш йиллик
даврини ўз ичига олади.
Тармоқнинг умумий рақам
сиғимини аниқлашда келажакдаги давр бўйича хисобланади, шундан сўнг
район АТС сони ва АТСлар ўрнатиладиган жой ва тармоқ қурилиши учун
зарур бўлган капиталл харажатлар аниқланади.
Реал шароитида лойиҳалаштириш жараёни тармоқ
сиғимини аниқлаш учун аҳоли томонидан телефон алоқага бўлган
эҳтиёж ва шаҳарнинг келажак бўйича ривожланиши асос бўлади. Курс
ишида бундай факторлардан фойдаланилмайди ва баъзи бир масалалар
қисқартирилган ҳолда бажарилади.
Курс ишини бажариш учун топшириқ –вазифа берилишида
районлаштирилган тармоқли шаҳар танланиб, хабарларни кириш ва
хабарларни чиқиш тугунларисиз тармоқ бўлиши керак.
Курс ишида асосий эътибор шаҳардаги битта район АТС
нинг абонент имконяти тармоқларидан фойдаланувчи микрорайонни
лойиҳалаштиришга эътибор бериш зарур.
Курс ишини бажаришда талаба
томонидан қўйиладиган масалалар кўриб чиқилиб у ўз ичига
қуйдаги бўлинмаларни олади:
1.
РАТС нинг рақамли сиғимини аниқлаш
2.
Телефон юклама марказини аниқлаш ва РАТС биноси
қуриладиган жойни танлаш
3.
Тақсимлаш шкаф сиғими танлаш, шкаф
районларини ажратиш ва тақсимлаш шкаф ўрнатиладиган жойни аниқлаш
4.
Тақсимлаш тармоғи схемасини аниқлаб
чиқиш
5.
Магистрал кабел тармоғини лойиҳалаштириш,
кабел тури ва сиғимини аниқлаш
6.
Абонент линиянинг ток ўтказгич диаметри ҳисоби
7.
Станциялараро боғловчи линия тармоқларини
лойиҳалаштириш, боғловчи линиялар бўйича кабел тури ва алоқа узатиш
восита танлови
8.
Телефон кабел канализациясини лойиҳалаштириш
9.
Станциялараро боғловчи линияда қўлланувчи
кабел параметрларининг ҳисоби
10. Асосий линия
материаллари ва техник иқтисод кўрсаткичлари ҳисоби
2.Абонент имконияти тармоқларини
лойиҳалаштириш.
2.1 Район автоматик телефон
станция рақам сиғимининг ҳисоби.
Район
автоматик телефон станциясининг рақамли сиғимини ҳисоблашда
талабалар учун берилган шахсий топшириқ – вазифаси асосида берилган
ривожланиш даври учун ҳисобланади.
Шаҳардаги
аҳоли истиқомат қилувчи микрорайонлардаги хонадонларда яшовчи
аҳоли учун телефон зичликини билган ҳолда район (2.1 жадвал)
автоматик телефон станция сиғими аниқланади.
2.1 жадвал
Шаҳардаги
аҳоли сони, минг киши |
Йиллар бўйича
100 кишига тўғри келадиган телефонлар сони |
||
2008 |
2010 |
2015 |
|
50
дан 100 гача |
7,5 |
11,0 |
21,0 |
100
да 500 гача |
11,0 |
17,5 |
26,0 |
500 дан ортиқ |
18,0 |
24,0 |
32,0 |
Берилган
топшириқ вазифаси асосида шаҳарда истиқомат қилувчи
аҳоли сони ва хонадонларда яшовчилар учун ўртача телефон зичликини билган
ҳолда лойиҳалаштирувчи шаҳарда режалаштирилаётган
босқич учун аҳоли сони қуйидаги формула билан
аниқланади:
минг киши (2.1)
бу
ерда:
Нt
– режалаштирилаётган босқич даври учун аҳоли сони, минг киши;
Н0 – лойиҳалаштирувчи шаҳардаги аҳоли
сони 1000 киши;
Р –
аҳолини йиллик ўртача ўсиши, фоизда (ҳамма лойиҳалаштириш
босқич даври учун бу қиймат 1.5 – 2.0 фоиз);
t –
лойиҳалаштирувчи босқич давр йиллари (биринчи давр учун t=5 йил,
иккинчи давр учун t=10 йил, учинчи давр учун t=15 йил)
РАТС
хизматидан фойдаланувчи хонадонларда яшовчилар учун керак бўладиган телефонлар
сони қуйидаги формула билан аниқланади:
номер (2.2)
бу
ерда:
Нt
– режалаштирилаётган босқич даври учун аҳоли сони, 1000 киши;
σ –
хонадонларда истиқомат қилувчи аҳоли учун 100 кишига
тўғри келадиган телефонлар сони ёки ўртача телефон зичлик нормаси (2.1
жадвал).
Курс
ишида хонадонларда истиқомат қилувчи аҳоли учун хизмат
кўрсатувчи телефонлардан ташқари халқ хўжалиги ва ишлаб
чиқариш корхоналар учун керак бўладиган телефонлар сонини ҳам
инобатга олиш зарур. Курс ишида каттадан – катта ишлаб чиқариш
корхоналарини инобатга олмай, бунинг учун кичик ишлаб чиқариш
колрхоналари, аҳолига хизмат кўрсатувчи корхоналар (мактаблар,
магазинлар, хизмат кўрсатиш уйлари, болалар боғчаси, касалхоналар ва х.з)
ни ҳисобга олиш зарур.
Статистик
маълумотлар бўйича бутун аҳолининг 25 ÷ 30 фоиз ишлаб
чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлашини курс ишида ҳисобга
олсак, у ҳолда лойиҳалаштирувчи шаҳардаги ишчи ва хизматчилар
сони қуйидаги формула билан аниқланади:
HХИЗ=(0,25÷0,3)*Ht , минг
киши (2.3)
Ишлаб
чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарига хизмат кўрсатиш учун ўртача
телефон билан боғланганлик ёки ўртача телефон зичлиги σиш=(0.15÷0.2)
инобатга олсак, у ҳолда лойиҳалаштирувчи районда ишлаб
чиқариш ва халқ хўжалиги учун керак бўладиган телефонлар сони
қуйидагича аниқланади:
NХИЗ=(0,25÷0,3)*Htσ1 номер (2.4)
Лойиҳалаштирувчи
РАТС нинг умумий сиғими:
N= NХОН + NХИЗ , номер (2.5)
Хисоблаб
чиқилган натижавий сиғим сони бутун сонга қадар
йириклаштирилади.
Район
АТС абонент имконияти тармоқларини лойиҳалаштиришда, шунингдек
кабеллар бўйича тўғридан – тўғри уланувчи алоқа линия
жуфтликларини ҳам ҳисобга олиш зарур. ВНТП – 116 – 88
йўриқномаси бўйича лойиҳалаштирувчи РАТС нинг умумий сиғими 5
÷ 10 фоиз ҳажмида тўғридан – тўғри уланувчи
алоқа линиялари, 2 ÷ 4 фоиз ҳажмда телефон автоматлар учун
алоқа линияларини ҳам ҳисобга олиш зарур.
Бугунги
кунда телекоммуникация тармоқларида янги технологиялар ҳисобига АТС
биносидан маълум бир чеккароқ масофага АТС ускуналарини ташқарига
чиқариш ҳисобига абонент линияларининг магистрал участка
кабелларини тежаш имконини бермоқда.
У
ҳолда лойиҳалаштирувчи район учун умумий телефон станция
сиғими қуйидагича аниқланади:
N= NХОН + NХИЗ+NТУАЛ + NТ.АВТ , номер
(2.6)
бу ерда: NТУАЛ – тўғридан
– тўғри уланадиган абонент линиялари
сони
NТ.АВТ – телефон автоматлари сони
Ҳисоблар
бўйича лойиҳалаштириш ишида
20 000 рақамга эга бўлган телефон станцияни танланади, бу S – 12 турдаги электрон рақамли
станция.
2.2 Телефон юкламаси марказини аниқлаш ва РАТС биноси
қуриладиган жойни танлаш.
Шаҳар
телефон тармоқларининг линия иншоатларини лойиҳалаштиришда телефон
юкламаси марказини аниқлаш асосий факторлардан ҳисобланади, чунки
бу юклама маркази бўйича кабелларни тақсимлаш мумкин. Бу ишларни бажариш
учун лойиҳалаштирувчи район планида жойлашган уй – жой, ишлаб
чиқариш корхоналари ва халқ хўжалиги жойлашган бинолар бўлиши
керак. Планда кўрсатилган биноларга ўрнатиладиган телефонлар ҳамда
телефон автоматлар ўрнатиладиган жойлар кўрсатилиши лозим.
Лойиҳалаштирувчи район планида телефонларни тақсимланиши телефон
зичлик бўйича, яъни 100 кишига тўғри келадиган телефонлар сони асосида
олиб борилади. Курс ишида лойиҳалаштирувчи районда жойлашадиган биноларни
қуйидагича жойлаштириш мумкин:
1.
Ҳозирги замон шаҳарларининг янги
районларида уй – жой бинолари
асосан 4, 5, 9,
12 ва 16 қаватлардан иборат.
2.
Кўп қаватли бинолардаги аҳоли истиқомат
қилувчи хонадонлар сони
қуйидагича
бўлиши мумкин:
-
4 қаватли бинода 60 та хонадон;
-
5 қаватли бинода 80 та хонадон;
-
9 қаватли бинода 180 та хонадон;
-
12 қаватли бинода 300 та хонадон;
-
16 қаватли бинода 400 та хонадон.
Уй –жой бинолари
битта ёки бир нечта қурилмалардан ташкил топиши мумкин.
3.
Лойиҳалаштирувчи районларда кўп қаватли
биноларнинг
тақсимланиши
қўйидагича бўлиши мумкин:
-
4 қаватли ўй-жой бинолари 20 %
-
5 қаватли ўй-жой
бинолари 20 %
-
9 қаватли ўй-жой
бинолари 40 %
-
12 қаватли ўй-жой
бинолари 10 %
- 16 қаватли ўй-жой бинолари 10 %
Агар шаҳар аҳолиси 500 мингдан ортиқ
бўладиган бўлса, у ҳолда 16 қаватли бинолардан фойдаланмасдан 12 қаватли
биноларнинг сонини 20% ошириш мумкин.
4. Агар лойиҳалаштирувчи шаҳар аҳолиси 500
мингдан кам бўлса (яъни
лойиҳалаштирувчи
шаҳарда 16 қаватли бинолар бўлмаса) у ҳолда кўп
қаватли
бинолардаги ўртача хонадонлар сони Nхон.ўр=164 бўлади.
5. Оилани
ташкил этувчи одамлар сони одатда Nоила=4÷6 кишини ташкил этади.
Шундай
қилиб юқорида келтирилган маълумотлар бўйича лойиҳалаштирувчи
райондаги аҳоли сонини билган ҳолда хонадонлар сони қуйидаги
формула билан ҳисобланади:
Nхон=, хонадан (2.6)
Лойиҳалаштирувчи шаҳар
районидаги умумий бинолар сони қуйидагича аниқланади:
Nу.б=,, бинолар
(2.7)
Бу ҳисоблар асосида лойиҳалаштирувчи районда
қанча кўп қаватли бинолар жойланишини аниқлаймиз. Лойиҳалаштирувчи шаҳар районнинг
ишчи планида (ватманда-А4) масштаб бўйича ҳисобланган кўп қаватли
биноларни жойлаштрамиз.
Ишчи чизмада жойлаштрилган уй-жой ва ишлаб чиқариш
корхоналарига ўрнатилган телефонлар сони лойиҳалаштирувчи давр учун
телефон зичлик нормалари асосида олиб борилади ва қўйидагича аниқланади:
Nбино =σ • nхон • nоила • , тел.апп
(2.8)
бу ерда : Nбино – бино ичига
ўрнатилган телефон аппаратлар сони;
σ – аҳоли истиқомат
қилувчи хонадонлар учун телефон зичлик (2.1- жадвал);
nхон –кўп
қаватли бинодаги аҳоли истиқомат қилувчи хонадонлар
сони;
nоила – оилада
истиқомат қилувчи ўртача одамлар сони;
Лойиҳалаштирувчи шаҳар районидаги ҳамма
кўп қаватли биноларда ўрнатиладиган телефон аппаратлар сони (2.2) формула
билан ҳисобланган қийматга тенг бўлиши керак.
Мисол: агар лойиҳалаштирувчи районда бугунги кунда 26 минг киши истиқомат
қиладиган бўлса, 100 мингдан 500 мингтагача аҳоли яшайдиган
шаҳар учун учинчи даврга қадар бўлган муддат учун РАТС сиғимини
аниқланг ва аҳоли сонини лойиҳалаштирувчи районда
жойлаштиринг.
Режалаштирилаётган давр учун лойиҳалаштирилётган район
аҳоли сони қўйидагича аниқланади:
Нt = Нo 1+ , киши
Агар <<1 бўладиган
бўлса, у ҳолда:
Нt Нo 1+Р• ), киши
Агар р = 2 % ва t = 15 йил бўладиган бўлса, у холда
лойиҳалаштирувчи районда аҳоли истиқомат қилувчи
хонадонлар сони: Nхон = 26 * =8670
хонадон бўлади. Агар
лойиҳалаштирувчи районда бир хил қурилмали кўп қаватли
бинолар бўлиб ва битта бинодаги ўртача ҳонадонлар сони Nхон.ур=164
та бўлса, у ҳолда райондаги бинолар сони Nбино= бино бўлади.
У ҳолда лойиҳалаштирувчи шаҳар районидаги
кўп қаватли бинолар қуйдагича тақсимланади:
а) 5
қаватли бинода 80 та хонадон бўлса, у ҳолда 53 x 0.4=21та 5
қаватли бино бўлиб унда
1680 та хонадон бўлади.
б) 9 қаватли
бинода 180 та хонадон бўлса, у ҳолда 53 x 0.4=21та 9 қаватли бино
бўлиб унда 3780 та хонадон бўлади.
в) 12 қаватли
бинода 300 та хонадон бўлса, у ҳолда 53 x 0.2=11та 12қаватли бино
бўлиб унда 3300 та хонадон бўлади.
Лойиҳалаштирувчи шаҳар районида ҳисоблар
натижасида 53 та бино бўлиб, унда жами 8760 та хонадон бўлади, бу қиймат
эса аввал ҳисобланган Nхон=8760 хонадондан 90 та кўп, шунинг
учун лойиҳалаштириш жараёнида 5 қаватли бинолар сонини 20 тагача
камайтириш мумкин, шундан сўнг (2.8) формула асосида кўп қаватли
бинолардаги телефон аппаратлар сони:
а) 5
қаватли бинодаги 80 та хонадон учун N5=σ * n'хон *
nоила*10-2 бу ерда σ қиймати 2.1- жадвал
асосида 26 бўлса, у ҳолда Nб=26 * 80 * 3 * 10-2=62
телефон бўлади ва лойиҳалаштирувчи райондаги жами 5 қаватли
биноларда N5.қав=62*20=1240 та телефон аппаратлари ўрнатилиши
лозим.
б) 9
қаватли бинодаги 180 хонадон учун N9.қав=86 * 180 * 3 *
10-2=140 телефон бўлади, жами 9 қаватли биноларда эса N9.қав
=140 * 21=2940 та телефон аппаратлари ўрнатилиши лозим.
в) 12 қаватли
бинодаги 300 хонадон учун Nбино=26* 300*10-2 *3=234
телефон зарур бўлса, лойиҳалаштирувчи райондаги жами 12 қаватли
биноларда N12.қав=234*11 = 2574 та телефон аппаратлари
ўрнатилиши лозим.
Лойиҳалаштирувчи
райондаги хамма кўп қаватли биноларда ўрнатилиши лозим бўлган телефонлар
сони:
Nхон=
N5.қав+ N9.қав+ N12.қав=1240+2940+2574=6764
телефон.
Хонадонларда
истиқомат қилувчи аҳоли учун керак бўладиган телефонлар сони
(2.2 ) формуласи асосида:
Nхон= Нt
• σ • 10-2, телефон
у ҳолда
Nхон=26 • 103 • 26 • 10-2=6760
та телефон керак бўлади
Демак
ҳисоблар бўйича лойиҳалаштирувчи шаҳар районида ўрнатиладиган
ҳонадонда истиқомат қилувчи аҳоли учун телефонлар сони
тўғри ҳисобланган. Худди шу усул бўйича ҳалқ хўжалиги
ва хизмат кўрсатувчилар учун телефонларни тақсимланишини ҳисоблаб
чиқамиз. Бунинг учун лойиҳалаштирувчи шаҳар районидаги
ҳалқ хўжалиги сектори учун зарур бўладиган телефонлар сони:
Нхиз=(0.25÷0.3)
• Нt ● σиш =0.25
• 26 • 103 • 0.15 = 975 та телефон зарур бўлса,
лойиҳалаштирувчи
райондаги телефон тармоғи учун эса N=6760+975=7735 телефонлардан ташкил топади. У ҳолда
лойиҳалаштирувчи район учун 8000 рақамга эга бўлган телефон станция
зарур бўлади.
Ҳозирги пайтда кўп қаватли биноларни биринчи
қаватларида жуда ҳам кўплаб ишлаб чиқариш корхоналарининг
маъмурий бинолари лойиҳалаштириш – конструкторлик корхоналари ва
фирмалари, магазинлар ва супермаркетлар, сартарошхоналар, гўзаллик салонлари,
кафелар, ошхоналар ва бошқа маъмурий ишлаб чиқариш корхоналари
жойлашади.
Кичик ишлаб чиқариш корхоналарида ва
маиший хизмат кўрсатиш уйларида ўрнатиладиган телефонлар сони шу корхоналарнинг
раҳбаряти билан келишилган ҳолда олиб борилади. Бундай масала ечими
тахминий равишда ечилади, яни (2.4) формуласи асосида хизмат кўрсатувчи
корхоналарда ва бошқа кичик корхоналарда ўрнатилувчи умумий телефонлар
сони ҳисобланади. Шундан сўнг лойиҳалаштирувчи районда хизмат
кўрсатувчи корхоналар, ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқа
корхоналар ҳисобга олиб, лойиҳалаштирувчи шаҳар район планида
кўрсатиш зарур. Лойиҳалаштириш жараёнида ишлаб чиқариш
корхоналарида ва хизмат кўрсатувчи уй ва корхоналарда телефон аппаратларини тахминий
тақсимланиши қўйидагича
бўлиши мумкин:
– ётоқхона, мактаб,
кинотеатрлар, болалар боғчаси, озиқ-овқат ва хўжалик
дўконларида, ошхоналарда, ресторан ва кафеларда – 2 ÷ 4 телефонлар;
– сартарошхоналар, ҳаммом, кичик хизмат кўрсатиш ва
таъмирлаш корхоналар – 1÷ 2 телефонлар;
–
маданият уйлари ва саройлар, театрлар – 4 ÷ 6
телефонлар;
–
супермаркет, универмарг, катта савдо шахобчалари,
касалхоналар, поликлиникаларларда 10÷20 телефонлар ўрнатилиши мумкин.
Юқорида келтирилган корхоналар,
бошқармалар ва корхоналарни
лойиҳалаштирувчи район территориясида бир хил жойлаштрамиз. Кўп
қаватли биноларнинг ичида жойлашган корхоналарга ва ишлаб чиқариш
бошқармаларига корхона телефонлар сони хонадонларда ўрнатиладиган
телефонлар сонидан бошқача қилиб ҳисобланади ва ҳисобга
олинади. Худди шу усул бўйича телефон автоматларни ҳисоблаймиз ва
лойиҳалаштирувчи шаҳар планида жойлаштрамиз.
Магистрал ва
тақсимлаш кабелларини ҳисобга олиш жараёнида лойиҳалаштирувчи
район территориясида тўғри уланадиган абонентларни ҳисобга оламиз,
одатда тўғридан – тўғри уланадиган абонентларга: абонент телеграфи,
телемеханика сигналлари, маълумотларни узатиш, банк кассалари киради.
2.2-жадвал.
Лойиҳалаштири-лувчи район пла-нидаги мавзелар-нинг тартиб рақами |
Телефонлар ва линиялар сони |
||||
Халқ хўжали гидаги телефонлар сони |
Хонадонда истиқомат
қилувчилар учун телефонлар |
Телефон автоматлар сони |
Тўғри уланадиган
абонентлар жуфтлиги |
Жами |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Жами: |
|
|
|
|
|
Лойиҳалаштирувчи
шаҳарнинг район территориясида жойлашадиган хонадон телефонлари, телефон
автоматлар ва тўғри уланадиган абонентларни ҳисоби 2.2 – жадвалда
жойлаштирилади.
2.1 расмда намуна
тарзида келтирилган лойиҳалаштирувчи шаҳарнинг район плани ва унда
ўрнатиладиган хонадон ва хизмат кўрсатувчи корхона телефонлари, телефон
автоматлари ҳамда лойиҳалаштирувчи РАТС жойлашадиган жойи
кўрсатилган.
Бошқа АТС га ва ШТТС га
2.1-расм. Лойиҳалаштирилувчи 125-АТС плани.
Халқ
хўжалик секторидаги телефонлар, хонадон телефонлари, телефон – автоматлар ва
тўғри уланадиган телефонлар сони олдиндан ҳисоблаб чиқилган
қиймат 2.2 жадвалда келтирилган бўлиб, жами сон қиймати бутун РАТС
рақам сонига тенгдир.
2.2 –жадвалда келтирилган
ҳисоблар ва ҳар бир микрорайон (мавзе) учун керак бўладиган
жуфтликлар сони кейинги бўлимда ҳисобланадиган тақсимлаш шкафларини
жойлаштириш ва кебел сиғимини аниқлашда ҳисобга олинади.
Лойиҳалаштирилувчи шаҳарнинг район территориясида ҳамма
ўрнатиладиган телефонлар жойлаштирилгандан сўнг телефон юкламаси марказини ва
РАТС биноси қуриладиган жойни аниқлаймиз. РАТС биноси
қуриладиган жойни аниқлашда иншоатларга кетадиган капитал
харажатлар ва тармоқни эксплуатация харажатлари иложи борича кам бўлиши
керак.
Курс ишида
телефон марказини аниқлашда оддий усулни қўллаш тавсияси асосида
олиб борилади. Бунинг учун лойиҳалаштирилувчи район планида кўрсатилган
абонент манзилгоҳлари ва кўчалари кўрсатилган йўналишда узун линейкани
тепадан пастга қараб тушириб, районда жойлашган аҳоли
манзилгоҳлари тенг икки қисмга бўлинадиган ерда пунктир чизиқ
билан белгилаймиз, шундан сўнг линейкани чап томонидан ўнг томонга худди шу
усул бўйича лойиҳалаштирилувчи райондаги аҳоли истиқомат
қилувчи манзилгоҳларни икки қисмга бўлинишида пунктир
чизиқ билан белгилаймиз. Горизонтал ва вертикал чизиқлар кесишган
нуқта телефон юкламаси бўйича марказ ҳисобланади. РАТС биноси
қуриладиган марказ абонент линияларини кичик узунликда бўлишини
таъминлайди.
Реал шароитда
РАТС биноси қуриладиган жой телефон юклама марказида жойлаштирилиб
бўлмайди, чунки телефон юклама маркази жойлашган жойда РАТС биноси
қуриладиган жой йўқ бўлиши мумкин, бундан ташқари РАТС
биносига бир неча тарафдан абонент линиянинг телефон кабеллари ва камида иккита
томондан электр таъминоти учун электр кабеллар келтирилиб уланиши лозим. Бундан
ташқари лойиҳалаштирилувчи РАТС станциялараро боғловчи
линиялар ёрдамида бошқа АТСлар ва ШТТС билан уланиши ҳисобига
телефон марказини оптимал жойидан бошқа боғланувчи станция томонга
силжитиш мумкин. Келтирилган эслатмалар асосида курс ишида РАТС биноси
қуриладиган жой иложи борича мавзе ичидаги территорияда бўлиб, темир
йўлдан, электр подстанциядан, электр узатиш линиясидан ва улар билан
кесишадиган жойдан узоқроқ бўлиши, ҳамда РАТС биноси икки
томондан кабеллар киритиладиган жой танланади.
2.3. Тақсимлаш шкаф районларини ажратиш, унинг сиғими ва
ўрнатиладиган жой танлови.
Шаҳар
телефон тармоқларидаги абонент линия тармоқларининг
иқтисодлиги тармоқ тузилиши системасини танлашга боғлиқ
бўлиб, унинг муқобиллиги юқори бўлиб, эксплуатация жараёни осон ва
қулай ҳамда минимал харажатларда тармоқни ривожлантириш ва
кенгайтириш имконини берувчи бўлиши керак.
Бизнинг
мамлакатимизда абонент линия тармоқларининг тузилиши шкафли система
тузилишида бўлиб, маълум бир участкаларда эса шкафсиз система яъни тўғри
уланиш системаси мавжуд. Абонент линияларининг шкафли система бўйича тузилиши
2.2 расмда кўрсатилган.
2.2-расм.
Абонент
линияларнинг шкафли система бўйича тузилиши:
ТШ- тақсимлаш шкафи;
ТҚ – тақсимлаш қутичаси; ТА – телефон аппарати.
Тўғри уланиш тизимида
РАТС биносидан чиққан кабеллар тақсимлаш шкафига киритилмай
тўғридан-тўғри тақсимлаш қутичаси билан уланади.
Магистрал кабел
жуфтликларнинг тақсимлаш шкафига киритиладиган оптимал сони бир
қанча факторларга боғлиқ бўлиб теоретик маълумотлар асосида
аниқланади. Агар РАТС дан тақсимлаш шкафигача бўлган масофа ошиб
борса, у ҳолда тақсимлаш шкафини оптимал сиғими ҳам
ошиб боради.
ВНТП - 116-88 йўриқномаси асосида бизнинг давлатда ШР
-1200, ШР -600 ва ШР -300 турдаги тақсимлаш шкафлари
қўлланмоқда, улар бино ташқарисида яъни кўчада ўрнатилса,
худди шундай ШРП турдаги тақсимлаш шкафлари бино ичига ўрнатилади.
Бугунги кунда
маҳаллий тармоқларнинг абонент линияларини лойихалаштиришда қуйидаги тузилиш системаси
кўлланмоқда:
1.
РАТС яқинида яъни АТС дан 500 метр радиусда жойлашган абонентлар тўғри
уланиш тизими бўйича РАТС билан уланади, бундай зона тўғридан—
тўғри уланиш зонаси (ТУЗ) деб юритилади. Агар лойихалаштирувчи районда телефон зичлик жуда
ҳам катта бўлса, у ҳолда бу зона масофаси ҳам кенгайиши
мумкин.
а) б)
2.3 - расм. Тақсимлаш шкафларида кабел боксларини жойланиши:
а) ШР- 1200; б) ШР- 600;
М- магистрал бокслар; Т- тақсимлаш бокслари
2.3
— жадвал
Тақсимлаш шкаф турлари |
Жуфтликлар сони |
|
Магистрал Магистрал |
Тақсимлаш |
|
ШР- 600; ШРП- 600 |
250 |
300 |
ШР- 1200; ШРП - 1200 |
500 |
600 |
2. Тўғридан — тўғри уланиш зонасидан
ташқарисида, РАТС дан 800 метр радиусгача ШР— 600 туридаги тақсимлаш
шкафлари қўлланса, 800 метр масофадан олисроқда эса
ШР— 1200 туридаги тақсимлаш шкафлари қўлланади.
Тақсимлаш шкафларидаги магистрал ва тақсимлаш
кабелларидаги жуфтликларни тақсимланиш
нормалари 2.3 — жадвалда, тақсимлаш шкафларида магистрал ва тақсимлаш боксларини
жойланиши 2.3 — расмда келтирилган.
Агар 2.3 — жадвалга назар соладиган бўлсак ШР— 1200
турдаги тақсимлаш шкафидаги 100 x
2 ва ШР — 600 турдаги тақсимлаш шкафидаги
50 x 2 сиғимлар керак бўлганда тақсимлаш ва магистрал жуфтликлар
сонини ошириш ёки шкафлараро алоқа кабелларини улаш учун қўлланади.
Лойихалаштирувчи шаҳар районида тақсимлаш
шкаф районлари территориясини аниқлаш учун келажак ривожланиш
босқичи учун олиб борилади. Агар тармоқ лойихалаштириш вазифаси бўйича олиб бориладиган бўлса, у ҳолда шкаф
районларини ажратишда тақсимлаш шкафларини тўлиқ тўлдириш
бўйича олиб борилади. Агар тармоқ лойихалаштирилишнинг иккинчи
босқич даври учун олиб бориладиган
бўлса, у ҳолда тақсимлаш шкафларини тўлдириш учинчи босқич учун олиб борилади. Масалан лойихалаштирувчи шаҳар районидаги телефон
тармоғи 500 минг кишилик учун иккинчи босқич бўйича олиб
бориладиган бўлса, у ҳолда 2.1
—жадвал бўйича телефон 100 кишига 17,5 телефонни ташкил
этади, учинчи келажак босқичида телефон зичлик 100 кишига 26 та телефонга
етадиган бўлса, иккинчи келажак босқичида тақсимлаш шкафини
тўлдириш коэффициенти қуйидагича хисобланади:
(2.9)
бу ерда:
σ2 ва σ3
— иккинчи ва учинчи келажак
босқичларидаги телефон зичлик нормалари.
Юқорида
келтирилган мисол учун
=0,67
Шундай
қилиб иккинчи келажак босқич даври учун ШР- 1200 тақсимлаш шкафини тўлдирилиши 0,67 x 500 = 335
жуфтлик бўлса, ШР- 600 учун 0,67 x 250=168 жуфтликни ташкил этади. Агар магистрал кабеллардаги эксплуатацион захира
жуфтликларини инобатга оладиган бўлсак, тақсимлаш шкафларига
стандарт сиғимли кабелларни киритилиши мумкин, яъни ШР- 1200 учун 350 ÷
400 жуфтлик кабел бўлса, ШР- 600 учун 200 жуфтлик сиғимдаги кабел киритиш мумкин.
Лойихалаштирувчи
шаҳардаги тақсимлаш шкаф районларини ажратиш чоғида
қуйидаги келтирилган асосий йўриқномаларни эътиборга олиш зарур:
- тақсимлаш шкаф
райони иложи борича
компакт бўлиб, тўғри
бурчак кўринишида
бўлиши керак;
- тақсимлаш шкаф
районларининг чегаралари—кенг кўчалар,
дарёлар,
темир йўллар, оромгоҳлар бўлиши керак;
- тор кўчаларда тақсимлаш шкаф район
чегаралари кўп қаватли бинолар бўлиши
мумкин:
Лойихалаштириш районидаги тақсимлаш шкаф
районларини ажратиш РАТС томонидан бошланади. Шкаф районларини
ажратиш чоғида тақсимлаш шкафига кирувчи кабелларнинг сиғими
ва тури эксплуатация захираларини инобатга
олган ҳолда олиб борилади. ВНТП бўйича магистрал кабеллар учун 2 ÷
5% ва тақсимлаш кабеллар учун 15÷20% миқдорида эксплуатация
захира жуфтликларини ҳисобга олиниши зарур. Эксплуатация захира
жуфтликлари одатда тармоқ муқобиллигини ошириш учун
қўлланади.
2.4-расм. Тақсимлаш шкафини ўрнатиш жойини аниқлаш.
Лойихалаштирувчи
территорияни тақсимлаш шкаф районларига ажратгандан сўнг тақсимлаш
шкафларини тўлдириш бўйича жадвал тузилиб, у тақсимлаш тармоқлари
схемасини тузиш учун қўлланади. Тақсимлаш
шкаф райони ичида ўрнатиладиган тақсимлаш шкаф жойи (ўрни) уй жой
бинолари ва хизмат кўрсатувчи бинолар бўлиб, тақсимлаш шкаф районига
келувчи магистрал кабелга техник хизмат кўрсатиш жойи осон бўладиган жой танлаш
лозим. Агар тақсимлаш шкафини шкаф районининг марказига жойлаштирадиган
бўлсак, у ҳолда тақсимлаш кабелининг сарфи минимал бўлади.
Агар
тақсимлаш шкафини шкаф районининг чегарасида жойлаштирадиган бўлсак, яъни магистрал кабел кириб келадиган жойга
ўрнатсак, у ҳолда тақсимлаш кабелининг сарфи ошиб кетади, аммо
магистрал кабелнинг сарфи камаяди. Агар тақсимлаш шкаф райони тўғри бурчак кўринишида бўлиб (2.4 —
расм) ўлчам томонлари “а” ва “б” бўлса, у ҳолда тақсимлаш
шкафи тақсимлаш шкафи районининг чегарасидан РАТС томонга “х”
масофада лойиҳалаштирилади (магистрал кабел кириб келган
нуқта).
X координатга
масофаси қуйидаги формула билан аниқланади:
, б метр (2.10)
Агар тақсимлаш шкаф
райони тўғри бурчак
кўринишида бўлмайдиган бўлса, у холда қуйидаги формуладан
фойдаланиш зарур:
с метр (2.11)
бу ерда:
с — тақсимлаш шкаф районига кириб келувчи
магистрал кабелнинг шкаф районидаги телефон юкламаси
марказигача бўлган масофа, яъни
тақсимлаш шкаф районининг марказигача бўлган масофа.
Одатда
тақсимлаш шкафлари бинонинг кириш жойларидаги қават майдончасида ёки бинонинг бурчагида ўрнатилади.
Лойиҳалаштирилувчи районда тақсимлаш шкафларини тўлдириш
учун 2.4- жадвалдаги маълумотлардан фойдаланилади.
Тақсимлаш шкафларини
тўлдириш бўйича маълумот
2.4 – жадвал
3.Магистрал ва тақсимлаш
тармоқларини лойихалаштириш.
3.1 Тақсимлаш тармоғининг
схемасини тузиш.
Тақсимлаш
тармоқ схемаси ҳар бир лойихалаштирувчи шкаф райони учун тайёрланади. Лойихалаштирувчи РАТС
нинг тақсимлаш шкаф районидаги
тақсимлаш жуфтликларнинг умумий сони қуйидаги формула билан
аниқланади:
NT=( Nаб - 0.5 ∙ NХОН +
Nта + Nту )∙γ, жуфтлик
(3.1)
бу ерда: NT —
тақсимлаш шкафи
районидаги тақсимлаш
жуфтликлар сони, жуфтлик;
Nаб — тўғридан —тўғри уланиш
зонасидан ташқаридаги абонентлар сони, абонент;
NХОН —хонадонда истиқомат қилувчиларнинг
телефонлари сони, абонент;
Nта— райондаги телефон — автоматлар сони;
Nту
— тўғри уланадиган жуфтликлар сони, жуфтлик;
γ— лойихалаштириш жараёнида тақсимлаш тармоғи учун
қўлланадиган эксплуатацион захира, γ = 1,15÷ 1,2
Курс ишида тақсимлаш тармоғини
тўлиқ лойихалаштириш жараёни битта тақсимлаш шкаф райони
учун бажарилади ва талаба томонидан хохлаган
битта шкаф райони олинади. Бундай тақсимлаш шкаф районини танлашда иложи борича конфигурация
ва уй—жой биноларининг тузилиши бир
хил бўлган шкаф районини танлаб олиш зарур.
Одатда
тақсимлаш кабеллари кўп қаватли биноларнинг кириш эшигининг олди томонидан киритилади. Биноларга
киритиладиган тақсимлаш
кабелларининг сиғими аввал хисобланган 2.2—бўлимидаги телефонларни кўп каватли бинолар ва бинолардаги хонадонларга тақсимланадиган телефон
сонлари асосида бажарилади (2.2 - бўлим).
Агар
аввал кўриб чиқилган мисолда 5 қаватли бинодаги 80 хонадон учун 62 та хонадонда истиқомат
қилувчилар учун телефонлар
ва 9 каватли бинонинг
180 хонадони учун
140 та телефон сонларини
билган ҳолда кўп
қаватли биноларнинг биринчи қаватларида жойлашган магазин, маиший ишлаб
чиқариш корхонаси ва
бошқа корхоналарда ўрнатиладиган телефонлар сонини ҳам хисобга олиш ўринлидир.
Тақсимлаш қутичалари (ТҚ) одатда
кўп қаватли бинолар қурилиши
жараёнида қаватлар орасидаги майдончаларнинг махсус жихозланган товчалари ичига ўрнатилади.
Тақсимлаш қутичаларига келувчи кабелар
эса биноларнинг подвалидан махсус қувурлар
ёрдамида келтирилади бундай махсус қувурлар
кўп қаватли биноларнинг ташқаридан бинога кириш жойида ўрнатилади. Биноларга эса кабеллар ер остидан
ёки тақсимлаш тармоғи учун
қуриладиган кабел канализациясидан келтирилади.
3.1 — расмда мисол учун
кўрсатилган тақсимлаш шкаф районидаги
тақсимлаш тармоқ схемаси келтирилган.
3.1-расм. Тақсимлаш шкаф районидаги тақсимлаш
тармоғининг схемаси.
Тармоқ схемасини кўриб чиқамиз, бунда
тўғри бурчак кўринишдаги ШР — 1200 шкаф
райони ўз ичига қуйидагиларни олади:
1. 9
қаватли бинонинг биринчи қаватида магазин ва сартарошхона жойлашган (3,1 — расмдаги 1 бино) 2.2 — бўлим
асосида бу бинода 140 та хонадон телефонлари, магазин учун 2 та телефон,
сигнализация учун икки жуфт тўғри уланадиган ўтказгичлар, сартарошхона
учун 1та телефон ўрнатилиши керак бўлса, у ҳолда бу ускуналарни улаш учун
145 жуфт ўтказгичлар зарур.
2. 9 қаватли
бинода 140та хонадон телефонлари лойихалаштирилиб,
бундан ташқари бу бинонинг пастки қаватида
алоқа бўлими ва жамғарма кассаси жойлашган бўлса, у ҳолда
улар учун 10 та телефон аппарати, олтита тўғри уланадиган ўтказгичлар ва иккита телефон автоматлар ўрнатиладиган
бўлса, у ҳолда бу бинога жами 158 жуфт ўтказгичлар зарур (3.1 — расм 2 бино).
3. Лойихалаштирув бошқармасининг биноси,
бу бинога 90 та телефон ва 10 жуфт тўғри уланадиган
ўтказгичлар, бино ичида иккита телефон автомат ўрнатиладиган бўлса, у холда бу
бинога жами 104 жуфт ўтказгичлар зарур (3.1 — расм 3 бино),
4. 5 қаватли
бинода 62 та хонадон телефон лойихалаштирила-диган бўлса, у ҳолда бинода
жами 62 жуфт ўтказгичлар зарур бўлади (3.1
расм— 4 бино)
5. Поликлиника ва
аптека биноси. Унда
20 та телефон
лойихалаштирилиб, 1
та телефон аптекага
ва 3 та
телефон
автоматлар
ўрнатиладиган бўлса, у ҳолда
бинога 24 та жуфт
ўтказгичлар зарур
бўлади (3.1 — расм 5 бино)
Шундай
қилиб тақсимлаш шкаф районида ҳаммаси бўлиб 479 жуфт
ўтказгичлар лойихалаштирилиши лозим. Агар тақсимлаш шкафига магистрал
линияларни эксплуатацион захираси 3% ни ҳисобга
оладиган бўлсак, у ҳолда лойихалаштирувчи тақсимлаш шкафига
500x2 магистрал кабел киритиш зарур. Бундай сиғимдаги кабел
лойихалаштириш нормасида эканлигини кўрамиз.
Агар тақсимлаш участка учун 15 ÷ 20% экспуатацион захира нормаларини ҳисобга оладиган бўлсак, у ҳолда
қуйида келтирилган сиғимдаги
тақсимлаш кабелларини лойихалаштирувчи бинога киритиш мумкин:
1
бинога 160 жуфтлик
2 бинога 180 жуфтлик
3 бинога 120 жуфтлик
4 бинога 70
жуфтлик ҳамда 2 ва 5 бинога 30
жуфтлик кабеллар киритилиши
зарур. У холда лойихалаштирувчи тақсимлаш шкафида жами 560 жуфтликлар
учун 56 та
тақсимлаш
қутичалари лозим бўлади.
Шундай қилиб қурилаётган шкаф районидаги
тақсимлаш тармоғи учун эксплуатацион захира жуфтликлари 20%
нормадан бир мунча камроқ, бу
эса рухсат этиладиган
нормада эканлигини кўрамиз.
Тақсимлаш тармоғининг
схемасида бинолар орасидаги масофа ва қўлланадиган кабелар сиғими
албатта кўрсатилиши керак.
Бундан
ташқари бу схемада, шкаф районидаги тақсимлаш
участкаси телефон кабел канализациясининг қудуқлари орасидаги
масофа, ҳамда қудуқларни улайдиган
қувурлар сони ва тақсимлаш участкасида қўллаш учун
кетадиган кабелларнинг умумий узунлиги, шунингдек ушбу тақсимлаш шкафидаги битта тақсимлаш кутичасигача бўлган узунликдаги кабел ҳам кўрсатилади. Кабеллар
узунлигини аниқлашда
5 ва 9 қаватли биноларга кириш жойлари орасидаги масофа
тахминан 15 метр, 12 ва 16 қавтли биноларга кириш жойларидаги
масофа тахминан 20 метр ҳамда кўп қаватли бинолардаги
қаватлар
орасидаги масофа 3 метр ҳисобланади, у ҳолда 3.1 – расмда
келтирилган мисол учун:
ШРП
- 1200x2 – битта дона,
БКТ - 100 X 2 -ўн битта дона зарур бўлади.
Бир
дона тақсимлаш қутичаси учун:
1500х2 кабелдан 1,5 метр;
100x2 кабелдан
7,4 метр;
50x2
кабелдан 1,З метр;
30x2 кабелдан 6,6 метр;
20x2 кабелдан 4,1 метр;
10x2 кабелдан
3,8 метр зарур бўлса, телефон канализацияси учун бир дона каналдан
1,8 метр ва
икки дона каналдан
— 4,1 метр узунликда кабел ва телефон
канализация материаллари зарур.
- битта каналли канализатция учун — 100 метр
- иккита каналли канализатция учун — 200 метр
Тақсимлаш шкаф
райони учун керак
бўладиган умумий кабеллар — Lк ва телефон кабел
канализация учун зарур
бўладиган қувурлар сони
— Lкув , бир дона
тақсимлаш қутичасига етадиган ўртача кабел
узунлиги ва бутун
лойихалаштириладиган районга етадиган тақсимлаш қутичалар сони
тахминан қуйидагича аниқланади:
Lк = LТК ● nтк (3.2)
бу ерда: LТК –бир дона тақсимлаш қутичасига ишлатиладиган кабел узунлиги, метр;
nтк—лойихалаштириладиган РАТС учун ишлатиладиган тақсимлаш
қутичалар сони.
Тақсимлаш қутичалар сони одатда
лойихалаштирилувчи РАТС сиғими —N,
тўғри уланадиган ўтказгичлар сони— NТУ ва телефон автоматлар сони — Nта га
боғлиқ бўлиб, қуйидаги формула билан аниқланади:
nтк =0.1 • (N+NТУ+ NТА ) • 1.2 (3.3)
бу ерда: N —
(2.5) формула ва 2.2 — жадвал асосида аниқланадиган РАТС сиғими;
1,2— тармоқдаги
20% захирани ҳисобга оладиган коэффициент;
NТУ
ва NТА
— 2.2 жадвалдан олинади. (тўғри уланадиган аппаратлар
ва телефон автоматлар сони).
Кўп
қаватли биноларда баъзи
бир ҳолларда ТҚ бир бино ичида бир— бири билан параллел
равишда уланиши ҳам мумкин.
Тақсимлаш
тармоғининг схемасини тайёрлаш жараёнида кичик сиғимдаги кабелларни гурухлаштириб бир мунча катта сиғимдаги
яъни 100 жуфтлик сиғимгача бўлган кабеллар гўрухлаш керак.
Тақсимлаш шкаф районидаги
тақсимлаш қутичаларининг тартиб рақами тақсимлаш
шкафидан энг олисда жойлашган қутичадан
бошланади. Агар
тақсимлаш қутичаси 112—
13— 17
рақами билан белгиланган бўлса, у ҳолда рақамлар
қуйидагиларни билдиради, бу қутича 112 АТС нинг 13 тартиб
рақамли тақсимлаш шкафи билан уланган бўлиб, 17 рақами шу
шкафдаги биринчи тақсимлаш бокснинг еттинчи плинти билан уланган.
3.2 Магистрал кабел тармоғини лойихалаштириш.
Махаллий
тармоқларнинг магистрал тармоғи деганда РАТС ва тақсимлаш шкафларини боғлайдиган кабеллар,
ҳамда тўғри уланадиган
зоналарда РАТС ва
тақсимлаш қутичаларини
боғлайдиган
кабеллар жамламаси тушунилади. Магистрал кабел тармоқларида
тақсимлаш участкаларида қўлланувчи кабеллар сиғимидан бир
мунча катта сиғимдаги кабеллар қўлланиб, унда 100 жуфтлик ва ундан катта бўлган сиғимдаги
кабеллар ишлатилади. Магистрал кабел участкасида қўлланувчи
кабеллар асосан телефон кабел канализациясида, коллекторларда ёки метрополитеннинг
кабеллар ётқизилган жойларда ётқизилади.
Магистрал кабел тармоқларининг ҳисоби
келажак лойихалаштириш даври учун шкаф районлари ва
тўғридан— тўғри уланувчи
зоналар учун ҳисобланади. Тўғри уланадиган зонадаги магистрал
кабеллардаги жуфтликлар сони — М1 қуйидаги формула билан аниқланади:
М1=(
NХОН +NТА+NТУ +NБОГЛ ) • γ1=NТУЗ • γ1 (3.4)
бу ерда:NТУЗ —тўғри уланадиган зонадаги хонадонларида
истиқомат қилувчи абонентлар сони;
NТА –тўғри уланадиган зонадаги телефон автоматлар сони;
Nту —
тўғри уланадиган зонадаги тўғридан –тўғри уланадиган ўтказгичлар сони;
Nбоғл –тўғри уланадиган
зонадаги ишлаб чиқариш
корхонасидаги идоравий АТС билан боғланадиган жуфтликлар сони;
γ1 — тўғри уланадиган зонадаги эксплуатацион захира миқдорини кўрсатувчи коэффициент, γ=
1,02 ÷ 1,05.
Тўғри
уланадиган зонадан ташқарида, яъни РАТС дан 500 метр нарида, яъни «РАТС — ТШ» участкасида магистрал
кабел тармоғининг магистрал жуфтликлари (М2) қуйидаги
формула билан аниқланади:
М2 =( Nабон – 0.5/ Nхон
+ NТА + NТУ + NБЛ
) • γ2=NТУЗ
•γ2 (3.5)
бу ерда: Nабон – тўғри уланиш зонасидан ташқаридаги
абонентлар сони;
Nхон –хонадон секторидаги телефонлар сони;
NТА —
телефон автоматлар сони ;
NТУ -тўғридан-тўғри уланадиган жуфтликлар сони;
NБЛ — боғловчи линиялар сони;
NТУЗ -тўғридан-тўғри
уланадиган зонадаги абонентлар сони;
γ2 — магистрал
тармоқ учун эксплуатацион захира
миқдорини кўрсатувчи коэффициент у=1,02÷1,03.
Лойихалаштирувчи
магистрал жуфтликлар сонини хисоблашда
2.4 — жадвал маълумотларини инобатга олиш зарур, бунда тақсимлаш шкафига уланувчи магистрал
жуфтликларнинг эксплуатацион захира нормаларини албатта хисобга
олинади.
Лойихалаштирувчи магистрал тармоқнинг умумий
сиғими қуйидаги ифода орқали аниқланади:
М=М1+М2 (3.6)
Магистрал тармоқ сиғимини билгандан сўнг РАТС биносига киритиладиган умумий магистрал кабел сиғимини
билишимиз мумкин.
3.3 Магистрал кабел тури ва
сиғимини аниқлаш.
Лойихалаштирувчи шкаф районлари учун магистрал
тармоқ схемаси 2.4 — жадвали асосида
олиб борилади. Бунда магистрал кабел йўналишлари
энг олисда жойлашган тақсимлаш шкаф томонидан ҳисоблаб бажарилади. Бу ишларни бажаришда қўйида
келтирилган энг асосий тавсиялардан
фойдаланамиз:
- иложи борича РАТС дан
тақсимлаш шкафигача бўлган масофа қисқа бўлиши керак;
- РАТСга
яқинлашган сари магистрал кабелларнинг сиғими иложи борича максимал
сиғимда бўлиши керак;
- бир томонга
йўналтирилган кабеллардан бошқа томонга йўналтирилган кабел иложи борича ажратилиши керак;
- тақсимлаш шкаф муқобиллигини ошириш
максадида шкафга киритиладиган кабеллар турли томондан келиши керак;
кабел номенклатурасида келтирилган кабеллар
тармоқларда қўлланиши
керак;
- кабеллар
тақсимланиши натижасида ортган
жуфтликлар калта қилиб кесиб
ташланмаслиги ва тақсимланиш жараёнида
бир жойнинг ўзида катта сиғимдаги кабел ичида тақсимланмаслиги лозим;
- тақсимлаш
шкафидан йўналтирилган ёки тўғри уланувчи зонада жойлашган бир қанча
кварталлар (мавзелар) дан йўналтирилган кабеллар
бир мунча катта
сиғимларга жамланиб шаҳар кўчалари бўйлаб АТС биноси
томон йўналтирилади ва улар катта сиғимдаги магистралларга жамланиб (йиғилиб) РАТС
томонга яқинлашган бир
нечта кабел бўлиши
мумкин, лекин уларнинг сони иккитадан кам бўлмаслиги керак.
Шаҳар телефон тармоқларида
қўлланувчи кабеллар икки хил турда бўлади:
- қоғоз изоляцияли ҳамда
қўрғошин қобиқга эга бўлган Т турдаги кабеллар;
- полиэтилен
изоляцияли ҳамда полиэтилен қобиқга эга бўлган ТП турдаги кабеллар
Булар ичида бугунги кунда энг кўп қўлланувчи
кабеллардан ТП турдаги кабел ҳисобланади.
Қўрғошин қобиғга эга бўлган Т турдаги кабеллар электромагнит таъсирлар жуда ҳам катта
бўлган ерларда қўлланилади. Кўрсатилган
Т ва ТП турдаги кабелларнинг номенклатура сиғимлари ва уларнинг асосий тавсилотлари
3.1— жадвалда келтирилган.
3.1— жадвал
Кабел сиғими ва ўтказгич диаметри, мм |
Кабелнин ташқи диа-метри, мм |
Икки ўтказгичдан иборат бўлган занжир қаршилиги |
0,8 кГц частотада сўниш коэффицинти,α, дБ/км |
Кабел нархи минг сўм/ км |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
ТПП
турдаги кабел |
||||
10x2x0,32 |
8,4 |
432,0 |
1,92 |
97,0 |
20x2x0,32 |
10,1 |
432,0 |
1,92 |
1 45,0 |
30x2x0,32 |
12,7 |
432,0 |
1,92 |
195,0 |
50x2x0,32 |
15,0 |
432,0 |
1,92 |
285,0 |
100x2x0,32 |
19,5 |
432,0 |
1,92 |
510,0 |
150x2x0,32 |
21,5 |
432,0 |
1,92 |
765,0 |
200x2x0,32 |
27,5 |
432,0 |
1,92 |
1020,0 |
300x2x0,32 |
32,5 |
432,0 |
1,92 |
1530,0 |
400x2x0,32 |
38,2 |
432,0 |
1,92 |
2040,0 |
500x2x0,32 |
42,5 |
432,0 |
1,92 |
2550,0 |
600x2x0,32 |
45,5 |
432,0 |
1,92 |
3060,0 |
700x2x0,32 |
48,4 |
432,0 |
1,92 |
3500,0 |
800x2x0,32 |
51,2 |
432,0 |
1,92 |
4000,0 |
900x2x0,32 |
54,8 |
432,0 |
1,92 |
4500,0 |
1000x2x0,32 |
57,3 |
432,0 |
1,92 |
5000,0 |
1200x2x0,32 |
61,8 |
432,0 |
1,92 |
6000,0 |
10x2x0,4 |
9,9 |
278,0 |
1,54 |
127,0 |
20x2x0,4 |
11,8 |
278,0 |
1,54 |
195,0 |
30x2x0,4 |
13,9 |
278,0 |
1,54 |
260,0 |
50x2x0,4 |
18,2 |
278,0 |
1,54 |
410,0 |
100x2x0,4 |
24,5 |
278,0 |
1,54 |
715,0 |
150x2x0,4 |
29,8 |
278,0 |
1,54 |
1065,0 |
200x2x0,4 |
33,0 |
278,0 |
1,54 |
1420,0 |
300x2x0,4 |
38,8 |
278,0 |
1,54 |
2430,0 |
400x2x0,4 |
44,8 |
278,0 |
1,54 |
2840,0 |
500x2x0,4 |
49,5 |
278,0 |
1,54 |
3550,0 |
600x2x0,4 |
54,7 |
278, |
1,54 |
4260,0 |
700x2x0,4 |
58,1 |
278,0 |
1,54 |
4900,0 |
800x2x0,4 |
61,4 |
278,0 |
1,54 |
5600,0 |
900x2x04 |
64,9 |
278,0 |
1,54 |
6300,0 |
1000x2x0,4 |
67,9 |
278,0 |
1,54 |
7000,0 |
1200x2x0,4 |
73,5 |
278,0 |
1,54 |
8400,0 |
10x2x0,5 |
11,0 |
180,0 |
1,23 |
165,0 |
20x2x0,5 |
14,0 |
180,0 |
1,23 |
270,0 |
30x2x0,5 |
17,2 |
180,0 |
1,23 |
375,0 |
50x2x0,5 |
22,0 |
180,0 |
1,23 |
585,0 |
100x2x0,5 |
29,8 |
180,0 |
1,23 |
1085,0 |
150x2x0,5 |
34,9 |
180,0 |
1,23 |
1560,0 |
200x2x0,5 |
38,8 |
180,0 |
1,23 |
2040,0 |
300x2x0,5 |
47,0 |
180,0 |
1,23 |
3000,0 |
400x2x0,5 |
54,0 |
180,0 |
1,23 |
3900,0 |
500x2x0,5 |
59,8 |
180,0 |
1,23 |
4810,0 |
600x2x0,5 |
65,2 |
180,0 |
1,23 |
5700,0 |
700x2x0,5 |
69,3 |
180,0 |
1,23 |
6600,0 |
800x2x0,5 |
73,4 |
180,0 |
1,23 |
7400,0 |
900x2x0,5 |
77,2 |
180,0 |
1 ,23 |
8300,0 |
1000x2x0,5 |
80,8 |
180,0 |
1,23 |
9100,0 |
1200x2x0,5 |
87,6 |
180,0 |
1,23 |
10800,0 |
10x2x0,64 |
13,6 |
112,0 |
0,27 |
235,0 |
20x2x0,64 |
18,3 |
112,0 |
0,27 |
400,0 |
30x2x0,64 |
22,8 |
112,0 |
0,27 |
595,0 |
50x2x0,64 |
29,2 |
112,0 |
0,27 |
985,0 |
100x2x0,64 |
38,1 |
112,0 |
0,27 |
1885,0 |
150x2x0,64 |
46,2 |
112,0 |
0,27 |
2680,0 |
200x2x0,64 |
51,5 |
112,0 |
0,27 |
3550,0 |
300x2x0,64 |
62,3 |
112,0 |
0,27 |
5150,0 |
400x2x0,64 |
70,7 |
112,0 |
0,27 |
6600,0 |
500x2x0,64 |
78,5 |
112,0 |
0,27 |
8100,0 |
600x2x0,64 |
84,8 |
112,0 |
0,27 |
9600,0 |
|
||||
ТГ турдаги кабел |
||||
10x2x0,5 |
10,1 |
180,0 |
1,20 |
470,0 |
20x2x0,5 |
12,0 |
180,0 |
1,20 |
650,0 |
30x2x0,5 |
14,0 |
180,0 |
1,20 |
860,0 |
50x2x0,5 |
17,0 |
180,0 |
1,20 |
1175,0 |
100x2x0,5 |
23,0 |
180,0 |
1,20 |
1965,0 |
150x2x0,5 |
27,0 |
180,0 |
1,20 |
2700,0 |
200x2x0,5 |
31,0 |
180,0 |
1,20 |
3400,0 |
300x2x05 |
39,0 |
180,0 |
1,20 |
4860,0 |
400x2,05 |
43,0 |
180,0 |
1,20 |
6300,0 |
500x2x0,5 |
48,0 |
180,0 |
1,20 |
7800,0 |
600x2x0,5 |
52,0 |
180,0 |
1,20 |
9300,0 |
700x2x0,5 |
57,0 |
180,0 |
1,20 |
11000,0 |
800x2x0,5 |
60,0 |
180,0 |
[1,20 |
12600,0 |
900x2x0,5 |
64,0 |
180,0 |
1,20 |
13500,0 |
1000x2x0,5 |
67,0 |
180,0 |
1,20 |
14500,0 |
1200x2x0,5 |
72,0 |
180,0 |
1,20 |
16300,0 |
10x2x0,7 |
13,0 |
90,0 |
0,88 |
675,0 |
20x2x0,7 |
16,0 |
90,0 |
0,88 |
1000,0 |
30x2x0,7 |
20,0 |
90,0 |
0,88 |
1295,0 |
50x2x0,7 |
25,0 |
90,0 |
0,88 |
1930,0 |
100x2x0,7 |
33,0 |
90,0 |
0,88 |
3260,0 |
150x2x0,7 |
40,0 |
90,0 |
0,88 |
4700,0 |
200x2x0,7 |
45,0 |
90,0 |
0,88 |
6100,0 |
300x2x0,7 |
55,0 |
90,0 |
0,88 |
9000,0 |
400x2x0,7 |
630 |
90,0 |
0,88 |
12000,0 |
500x2x0,7 |
69,0 |
90,0 |
0,88 |
15000,0 |
600x2x0,7 |
75,0 |
90,0 |
0,88 |
17000,0 |
Маҳаллий тармоқларда тармоқ имкониятлигини
ва муқобиллигини ошириш, шунингдек магистрал тармоқлардаги эксплуатацион
захира жуфтликларини камайтириш йўли билан ҳамда бошқа тақсимлаш шкафлари оралиғида қўшимча 100
жуфтликгача бўлган сиғимда кабел қўллаш йўли билан
шкафлараро алоқа ташкил этиш мумкин (II синф).
Курс ишида
магистрал
тармоқлардаги кабел узунликлари масштаб бўйича
тайёрланган район планида кўрсатилган магистрал трасса узунликлари бўйича
аниқланади. Шкаф районлари
бўйича магистрал жуфтликларни тарқатилиш қайдномаси 2.4 —
жадвалда келтирилган
шкаф районлари учун
қайднома
тўлдирилгандан сўнг тўғри
уланиш зонасидаги жуфтликлар тақсимланади.
Магистрал
кабел тармоғи схемасини
тайёрлаш жараёнида иложи
борича трасса йўналиши бўйича тармоқга тушадиган юклама тенг баробар
равишда тақсимланиши лозим, яъни умумий сиғимдаги кабеллар
йўналиши бўйича тарқалиши керак
бўлиб АТС га яқинлашган
сари катта сиғимда бўлиши лозим.
Магистрал
тармоқ кабелларини иложи борича телефон канализациясига ётқизилиши керак. Трассада ётқизиладиган кабеллар
қуйидаги шартларни бажариши лозим:
- ётқизилиш жараёнида иложи борича сув
ҳавзаларидан, темир йўл ва трамвай
йўлларидан камроқ кесиб ўтиш лозим;
- қурилиш
жараёнида максимал равишда
механизмлардан фойдаланиш керак;
- турли хил ер ости коммуникация иншоатлари билан минимал равишда кесишиши лозим;
Магистрал
кабел трассасини лойихалаштириш жараёнида кабелларнинг металли экран ва қобиқларини кучли
ер ости таъсирларидан
ва кристаллараро коррозия таъсир кучли бўлган ерлардан иложи борича четга олиб
кетиш зарур.
Магистрал
тармоқ схемаси масштабсиз чизилиб, унда турли хил йўналишлар, лойихалаштирувчи район территориясидаги ҳамма иншоатлар кўрсатилади. Бундан ташқари
магистрал кабеллар ўтадиган кўчалар номи албатта кўрсатилиши лозим.
Магистрал тармоқ
схемасида тақсимлаш шкафларининг
тартиб рақами кўрсатилади. Масалан: лойихалаштирилувчи АТС—112
бўлса, у
холда тақсимлаш шкафлари
112—01, 112—02 ва
ҳ.з рақамлари билан белгиланади. Тартиб рақами қўйилишда қуйидаги эслатмалар
хисобига олиниши зарур:
- тақсимлаш шкафлари лойихалаштирилувчи АТС
томондан бошланиб район чегаралари томон тартиб
рақами ошиб бориши керак;
- магистрал йўналишлардаги тақсимлаш шкафларининг тартиб рақамлари соат стрелкаси
йўналиши бўйича олиб
борилиши
керак;
- магистрал кабелларнинг тартиб
рақами РАТС дан энг
олисда жойлашган тақсимлаш шкафидан бошланади.
Тақсимлаш шкафига киритилган магистрал кабеллар шкаф ичида жойлашган БКТ— 100 туридаги боксларга уланади, РАТС
биносига киритилилган магистрал кабеллар эса шахтага
киритилиб, у ерда 100 жуфтлик кабелларга
тақсимланиб кросс хонасига узатилади. Магистрал кабелларнинг кроссдаги
охирлаш ускунаси юз жуфтликдан
иборат бўлган мухофазаловчи полосалар хисобланади. Бу полосалар йигирма
беш жуфтликдан иборат бўлган тўртта дона мухофазалаш
платасидан иборат. Тақсимлаш шкафларидаги магистрал кабелларнинг
тартиб рақами кроссда жойлашган мухофазаловчи полосаларнинг тартиб
рақами билан рақамланиб, уларнинг тартиб рақами нол
рақамидан бошланади. РАТС дан олисда жойлашган тақсимлаш шкафларида
жойлашган бокслар кичик рақамли мухофазалаш полосаларига уланса РАТС га
яқинлашган сари уларнинг тартиб рақами ошиб боради.
Магистрал
тармоқ схемасида тақсимлаш шкаф тартиб рақамлари ва
тақсимлаш шкафида ўрнатилган боксларнинг тартиб рақами кўрсатилиши
керак. РАТС кросси кўрсатилган чизмасида эса магистрал кабелларнинг тартиб
рақами, уларнинг русуми, сиғими ва ўтказгичларнинг диаметри, ҳамда
магистрал кабеллар уланган мухофазаловчи
полосаларнинг тартиб рақами кўрсатилиши лозим. Кабел трассаларида эса кабелнинг русуми ва
тақсимлаш муфталари орасидаги участкалар масофаси кўрсатилади.
3.2
— расмда магистрал
тармоқ схемасининг мисол тариқасида тайёрланган кўриниши
келтирилган.
3.4 Абонент линия кабелининг ток ўтказгич диаметр
ҳисоби.
Лойихалаштирувчи
шаҳар районида абонент линияда қўлланувчи кабелнинг танланадиган
ўтказгич диаметрини ҳисоблаш учун абонент линия узунлиги Lаб
ва сўниш коэффициентини электр нормасини α — бўлган ҳолда ҳисоблаб
чиқилган қийматлари ВНТП— 116 — 88 йўриқномасидаги абонент линиянинг
800 Гц частотадаги α H=
4,3 дБ сўниш норма қиймати билан
солиштирилади. Абонент линиясида қўлланувчи кабелнинг рухсат
этиладиган электр сўниши қуйидаги ифода
орқали аниқланади:
αрух.э= , дБ/км (3.7)
бу ерда; Lаб —
абонент линиянинг максимал узунлиги, у магистрал ва тақсимлаш
кабел узунликлари ҳамда абонент ўтказгичи узунлигидан ташкил топади, км.
Магистрал участканинг узунлиги район плани ва магистрал тармоқ
схемасидан аниқланади, бунинг учун тақсимлаш кабел узунлиги ва абонент ўтказгичи узунлигини ўртача
350 метр деб олинади.
Абонент линия узунлиги (3.7) формуласи билан ҳисоблаб чиқилган
сўниш коэффициенти (αрух.э) ва
абонент линия узунлиги (Lоб)—3.1
жалвалда келтирилган ТПП кабелнинг сўниш коэффициенти қиймати билан
солиштирилади. Солиштириш жараёнида
ҳисоблаб чиқилган қиимат сўниш коэффициентига тенг ёки яқин бўлган қийматдаги кабел
ўтказгич диаметри (d) аниқланади.
Кабел ўтказгич диаметрини 3.2—жадвалда келтирилган максимал
рухсат этиладиган абонент линия узунлигини ўтказгич диаметрига боғлиқлиги орқали ҳам аниқлаш мумкин.
3.2-жадвал
Абонент лниянинг максимал узунлиги |
Ўтказгич диаметри |
|||
0.32 0,32 |
0,4
мм |
0,5 мм |
0.64 мм |
|
L а б ,
км |
2,29 |
2,81 |
3,50 |
6,0 |
Абонент
линиянинг сўниш нормасидан ташқари абонент линиянинг рухсат этиладиган
шлейф қаршилиги нормаси билан ҳам аниқлаш
мумкин. Ҳозирги замон АТС тизимларининг рухсат этиладиган шлейф
қаршилиги —1000 Ом.
ТП турдаги
кабелларнинг электр қаршилиги учун ва шлейф қаршилигининг нормасининг
рухсат этиладиган қиймати оралиғида бўлиши зарур. Агар баъзи бир
абонентларнинг сўниш қиймати нормада бўлмаса, у ҳолда бу
абонентларга абонент кучайтиргичлари қўйилади, шлейф қаршилиги
бўйича нормага тўғри келмаса, у ҳолда станцияда махсус чоралар кўрилади.
4. Станциялараро
боғловчи линияларни лойихалаштириш
4.1 Станциялараро
боғловчи линиялар сонини ҳисоби
Станциялараро боғловчи линияларни лойихалаштиришда ушбу шаҳардаги
РАТС лар орасидаги боғловчи линиялар сонини, лойихалаштирувчи РАТС дан шаҳардаги
бошқа РАТС лар ва шаҳарлараро телефон станциялари
оралиғидаги боғловчи линиялар сонини
аниқлаш лозим.
Районлаштирилган
шаҳар телефон тармоқларида тугунлаштирилмаган
усулда максимал РАТС лар сони саккизта
бўлиши мумкин, у ҳолда тармоқдаги боғловчи линиялар сони
«ҳар—бири — ҳар бири» — усули бўйича
баҳоланадиган бўлса, қуйидаги ифода орқали аниқланади:
Nбл=m(m-1) (4.1)
битта станция учун боғламлар сони қуйидагича
аниқланади:
Ncт
=m-1 (4.2)
бу ерда: m— тормоқдаги ҳамма АТС лар сони
Тармоқдаги умумий РАТС лар сони тахминан
шаҳардаги умумий аҳоли сонини лойихалаштирилувчи РАТС
районидаги аҳоли сонига бўлинмаси орқали ёки лойихалаштирувчи РАТС
сиғими орқали аниқланади.
Мисол
учун шаҳардаги аҳоли сони
120 минг кишидан иборат бўлиб, лойихалаштирувчи районда
аҳоли сони 20 минг кишини
ташкил этадиган бўлса, у ҳолда РАТС
лар сонига РАТС нинг сиғими (2.5) формуласи асосида
хонадонда истиқомат қилувчилар учун хизмат кўрсатувчи телефонлар
сони ва ҳалқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи телефонлар сони
орқали аниқланади.
Агар мисол учун лойихалаштирувчи РАТС сиғими 8000 рақамдан
ташкил этадиган бўлиб, у олтита РАТС
учун умумий боғловчи линияларнинг боғлам сони: Nбоғл
=6 ( 6-1)=30 та боғлам билан уланувчи
линиялар билан боғлаган. У ҳолда битта станцияда бошқа станциялар
томон боғланувчи линиялар сони Nст =6-1=5
боғламдан иборат бўлади. Кўриб чиқилган мисол учун ҳамма
РАТС лар сиғимни бир хил деб олсак, у ҳолда бешта боғлам
ичидаги ҳамма РАТС лар билан боғланадиган
боғловчи линиялар сони бир хил бўлади. Аммо лойихалаштириш
жараёнида РАТС лар сиғими бир— биридан фарқ қилиши мумкин, у ҳолда
боғловчи линияларнинг сони боғламда турлича бўлади.
Иккита
РАТС лар орасидаги боғловчи линияларнинг боғлам сони - nбл телефон юкламага, боғлам тузилишга ва рухсат
этиладиган йўқотувчанлик нормасига боғлиқ. Реал
лойихалаштириш шароитида nбл — сони
статистик маълумотлар ва махсус норматив маълумотлар асосида аниқланиб
ҳисобланади. Курс ишида иккита РАТС лар орасидаги боғловчи линиялар
сони тахминан қуйидаги формула билан ҳисобланади:
nбл=α (4.3)
бу ерда;Nлой ва Ni
- лойихалаштирилувчи РАТС ва шаҳардаги
бошқа боғланувчи РАТС сиғими;
Nо — тармоқнинг умумий сиғими, номер;
y1— тармоқдаги
ўртача телефон юклама қиймати, эрл;
α ва β
— ўзгармас коэффициентлар;
Лойихалаштирилувчи район
тармоғидаги РАТС ларни
«ҳар бири— ҳар бири» усули
билан боғланишда y1=0.05 эрл: α=2.1 ва β=2 бўлади.
Шундай қилиб (4.3) формуласи орқали
лойихалаштирилувчи РАТС дан шаҳардаги бошқа РАТС лар билан
боғланувчи линияларнинг боғлам сони
ва лойихалаштирилувчи РАТС билан боғланадиган умумий
боғловчи линиялар сонини аниқлаймиз. Бошқа РАТС лар билан
боғланадиган линиялардан ташқари шаҳарлараро телефон станция
билан боғланадиган линиялар сонини РАТС сиғимидан
тахминан 1% деб олиш мумкин.
Кўрилаётган
мисолдага иккита бир хил сиғимдаги РАТС лар учун:
Nб.л=2.1 боғлам
Бир хил сиғимдаги РАТС лар учун умумий
боғловчи линиялар сони бешта турли йўналишдаги
РАТС лар учун: nбл
= 1145 = 570 боғловчи линиялар шахарлараро телефон
станция билан лойиҳалаштирувчи телефон станция орсида боғланиш учун
боғловчи линиялар сони nб.л.мтс =80000,1=80
боғловчи линия лозим бўлади. У ҳолда лойихалаштирилувчи РАТС дан чиқувчи боғловчи линиялар сони 650 та бўлади.
Норматив
маълумотлар бўйича боғловчи линия вазифасини бажарувчи паст частотали
кабелнинг сиғимига 10% миқдорида тўғри уланадиган ўтказгичларни қўллаш
ҳисобига олинади, у ҳолда боғловчи
линия кабелининг умумий жуфтликлар сони 715 тани ташкил этади.
4.2 Станциялараро
алоқани ташкил этиш.
Станциялараро алоқани ташкил этиш схемаси кўпгина факторларга боғлиқ бўлиб улар қуйидагилардан
ташкил топади: РАТС лар орасидаги масофа, РАТС ларни шаҳар территориясида
жойланиши, кабеллар бўйича кўп каналли тизимларни
қўллаш, турли хил йўналишидаги
боғловчи линиялар боғламини бирлаштирилиш имконлиги ва х.к.з
Боғловчи линияларни ташкил этишда
боғловчи линиянинг сўниш нормаси асос қилиб олинади.
Тармоқдаги боғловчи ва абонент линияларининг сўниш нормаси 4.1 —
расмда келтирилган.
Боғловчи
линияларда қўлланувчи паст частотали кабелнинг ўтказгич диаметри
ҳудди абонент линия учун қўлланувчи кабел ўтказгич диаметри сингари
аниқланади, фақатгина бунда 4,3 дБ сўниш учун эмас балки РАТС — РАТС учун қўлланувчи боғловчи линиянинг
сўниш яъни 17,4 дБ деб инобатга олинади. Бундан ташқари РАТС— ШАТС учун
қўлланувчи боғловчи линиялар учун кабел сўнишни 3,9 дБ ни ҳам
инобатга олиниш зарур. Бундай боғловчи линиялар учун шаҳарлараро
тармоқда қўлланувчи МКСАШП оптик кабеллардан фойдалинилади.
4.1-расм. Тармоқнинг турли участкалардаги сўниш нормалари
Боғловчи линиялар занжирини юқори частотали зичлаштириш қўлланганда
кабел тури ва алоқа узатиш воситасини танлашда турли хил кабел ва
алоқа узатиш воситаларини бир— бирига солиштириш натижасида яъни техник—
иқтисод асослаш бўйича танланади. Курс
ишида
талабаларга кабел тури
ва алоқа узатиш
воситаси вазифа-топшириқ
тариқасида берилади, шунинг учун кабелнинг узатиш параметрлари ва
кучайтиргичларни
қўллаш ёки қўлланмаслик эхтиёжи
узатиш параметрларини ҳисоблаш натижасида аниқланади.
Боғловчи линиялар учун қўлланувчи кабеллар сиғимини ишлатиш
эффективлиги шаҳардаги боғловчи линиялар тармоғини тузилиш
схемасига боғлиқдир. Баъзи бир ҳолларда турли РАТС лар
томонига борувчи боғловчи линияларнинг боғламини бирлаштириб шаҳар марказида
жойлашган марказий РАТС
орқали йўналтириш мумкин.
4.2 расмда келтирилган боғловчи линияларнинг ташкил этиш
схемасидан шуни кўриш мумкин: боғловчи линияларнинг боғламларини
2—АТС дан 1—АТС га, 4—АТС га,
5—АТС га, ва ШАТС бирлаштириш
мақсадли бўлади. У ҳолда 2—АТС дан учта боғловчи линия
тарқалади:
2 АТС 3 АТС , 2 АТС 6 АТС, 2 АТС1 АТС томонга 126 та
боғловчи линия учун 2 та дона 150 жуфтлик кабеллар ва 468 та
боғловчи линиялар учун (1 АТС га,
4 АТС га, 5 АТС га, ШАТС га) билан боғланади.
4.2 расм. Боғловчи линиялар боғланиши ташкил этиш тизими.
Амалда боғловчи линияларнинг боғлами бундан ҳам
юқори равишда ташкил этиш мумкин. Бу эса кўп каналли оптик
тизимларни қўллаш ёрдамида
эришиш мумкин.
Курс ишида
лойихалаштирувчи
шаҳар
тармоғидаги умумий боғловчи
линиялар сони аниқлангандан сўнг
икки хил усулда боғловчи
линиялар орқали алоқа ташкил этиш схемаси тузилади.
Биринчи вариант:
паст частотали кабеллар ёрдамида
ташкил этилади;
Иккинчи вариант: юқори
частотали кабеллар ва алоқа узатиш воситалари
ёрдамида ташкил этилади;
Учинчи
вариант: боғловчи линиялар вазифасини ортиқ кабеллар ёрдамида ва
ҳозирги замон SDН технологияси
қўлланилган схема ёрдамида ташкил этилади.
Лойихалаштирилувчи
РАТС нинг магистрал тармоқ схемасида боғловчи линиялар учун
қўлланувчи кабел русуми ва йўналиши кўрсатилиши
лозим.
5.Телефон кабел канализациясини лойиҳалаштириш
5.1 Кабел канализацияси учун қудуқ
ва қувурларни танлаш
Телефон кабел
канализацияси алоқа кабелларини аҳоли истиқомат қилувчи
манзилгоҳларида ва шаҳар
ичида ётқизилувчи қувурлардан
ва бу қувурларни бир —
бири билан боғлайдиган телефон канализация қудуқларидан
ташкил топади.
Телефон кабел канализацияси ёрдамида
шаҳар телефон тармоқларини
қуриш жараёнида, тармоқ ривожланиш жараёнида қайта қуриш ва техник эксплуатация жараёнида
таъмирлаш ҳамда кабелларни
алмаштириш, шунингдек ер ишлари билан боғлиқ бўлмаган қурилиш жараёнида янги кабелларни ётқизиш
имкони беради. Бундай ишлар бажарилиш чоғида ҳеч қандай ер
қазиш ишлари олиб борилмайди. Юқорида қайд этиб
ўтилганидек телефон кабел канализациясини
назорат қилувчи ускунаси
бўлган қудуқлардан ва қувурлардан ташкил топади. Қувурлар вазифасини
асбестоцемент ёки полиэтилендан
иборат бўлган ички диаметри 100
миллиметрни ташкил этувчи қувурлар бажаради. Асбестоцемент кувурлар
узунлиги З÷4 метр ва қалинлиги 5÷10мм бўлса, полиэтилен
қувурлар узунлиги 6÷10 метр ва қалинлиги
3÷5 мм бўлади. Телефон
канализация учун темир —бетондан иборат бўлган қувурлар қўлланиши
мумкин, бундай қувурларнинг
тешиклари (каналлари) бир нечта бўлиб, уларнинг ички диаметри 90÷100мм
ва узунлиги 1 метр бўлади. Ҳозирги пайтда телефон кабел канализацияси
учун асосан асбестоцемент ва полиэтилен қувурлар қўлланмоқда, чунки
бундай турдаги қувурлар ёрдамида осон
равишда турли хил
каналлар сони учун
блоклар йиғиш мумкин.
Назорат ускунаси бўлмиш қудуқлар эса
тайёрланадиган материали, формаси, қўлланиши, ишлатиш
жойи ва ўлчамлари бўйича турли ҳил
бўлиши мумкин. Қудуқлар темир бетондан
(ёки йиғма) ёки ғиштлардан
терилиб тайёрланиши мумкин. Монолит (бутун қилиб таёрланган) қудуқларни_тайёрлаш
учун жуда ҳам кўплаб темир бетон қўлланади ва қўйилган бетоннинг
қуриши анча вақтни олади.
Йиғма
темир — бетон қудуқлар темир — бетон заводида тайёрланиб, у
икки қисмдан иборат — қудуқнинг пастки қисми
ва тепа қисми ҳалқа кўринишда бўлади. Темир—бетон йиғма
қудуқлар анча мустаҳкам ва уларни монтаж қилиш учун бир
мунча камроқ вақт сарфланади, шунинг учун бундай турдаги
қудуқлар кенг равишда қўлланилмоқда. Ғиштли қудуқлар
мустахкамлиги бир мунча кичик у сув
ҳамда турли хил
ер ости газларини
ўтказиш қобилиятига эга.
Аммо ғиштдан турли
хил формада ва
ўлчамда қудуқлар йиғиб мумкин, шунинг учун
бундай турдаги қудуқлардан намунавий бўлмаган қудуқлар
учун фойдаланилади.
Қудуқларни формаси
бўйича улар тўғри бурчакли,
овал (бурчаклари думалоқлаштирилган), кўп бурчакли эллипс кўринишида
бўлиши мумкин. Келтирилган қудуқ турларидан кенг равишда овал кўринишдаги қудуқлар қўлланади, чунки
бундай қудуқлар
ичида кабеллар осон ётқизилади ва
бундай қудуқни тайёрлаш учун камроқ материаллар қўлланади. Қўлланиш жойи бўйича
қудуқлар станциоон, тўғри
ўтувчи, тўғри бурчакли ва тақсимловчи турда бўлиши мумкин. Станциоон
қудуқлари асосан кабелларни
станция биносига киритиш чоғида
ўрнатилади. Тўғри ўтувчи қудуқлар эса трассанинг тўппа
— тўғри участкасида ва трасса бурилиши
15° дан ошмайдиган жойларда ўрнатилади. Тўғри йўналишда
ўрнатилган қудуқлар орасидаги масофа 150 метрдан ошмаслик
керак. Бурчакли қудуқлар трасса бурилиши 15° дан ошган жойларда
ўрнатилса, трасса 2 — 3 йўналиш
бўйича
тақсимланадиган
ерларда тақсимловчи қудуқлар
ўрнатилади. Қудуқларнинг турли хил туридан қаътий назар улар
каналлар сонини ўзгариши ёки кабел канализациясидаги блокларнинг жойланишини ўзгариши, ҳамда қувурларнинг ётқизилиш
чуқурлиги ўзгарадиган жойларда ўрнатилиши мумкин. Агар тақсимлаш
шкафи томонга йўналтирилган магистрал
участка узунлиги 35 метрдан ошиқ
бўладиган бўлса, у ҳолда тақсимлаш шкаф қудуғи ўрнатилиши лозим. Тўғри ўтувчи, бурчакли
ва тақсимловчи алоқа кабел қудуқлари (АКҚ )
қудуқларга киритиладиган қувур каналлар сони бўйича бешта
турга бўлинади. (5.1 — жадвал)
5.1— жадвал
Қуд уқ тури |
Қудуқга
максимал равишда киритилувчи каналлар сиғими, каналлар |
Ички ўлчамлари, метр |
Қудуқларни қўлланиш ва ишлатилиш жойи |
|||
Узун-лик |
Кенг-лик |
Баланд-лиги |
||||
1-АКҚ |
1 |
0,6 |
0,6 |
0,5 |
|
|
Қудуқлар орасидаги масофа 60 метргача бўлган тақсимлаш участка
тармоғида ТП турдаги сиғими 502 гача бўлган муфталарни монтаж қилиш рухсат этилади. Транзит равишда ётқизилувчи муфтасиз кабеллар сиғими 100x2
ошмаслик керак. |
||||||
2-АКҚ |
2 |
1,2 |
0,9 |
1,4 |
Тақсимлаш участка
тармоғида сиғими 300x2 бўлиб ТП турдаги
кабелларни монтаж қилиш учун ва келажакда каналлар
қўшилмайдиган жойларда |
|
3-АКҚ |
3÷6 |
1,6 |
1,0 |
1,6 |
Магистрал участка тармоқларида сиғими 600x2 бўлган кабел муфталарни монтаж қилинади-ган
жойларда |
|
4-АКҚ |
7÷12 |
2,2 |
1,1 |
1,8 |
Магистрал участка тармоқларида,
ҳамма сиғимдаги маҳаллий тармоқ кабелларининг муфта
монтаж қилинадиган жойларда |
|
5-АКҚ |
13÷24 |
2,8 |
1,4 |
1,8 |
Магистрал участка тармоқларида,
ҳамма сиғимдаги махаллий ва шаҳарлараро тармоқ
кабеллар-ини муфта монтажи қилинадиган жойларда |
5.2 Каналлар сони ҳисоби ва канализация
схемасини ишлаб чиқиш.
Кабел канализациясининг турли йўналишлари учун каналлар сонини ҳисоблаш тармоқ участкасидаги кабеллар сони ва
уларнинг сиғимини билиш зарур.
Бундай маълумотлар лойихалаштирилувчи район планидан ва
магистрал тармоқ схемасидан олинади.
Магистрал
тармоқни маълум участкалари қувурлардан ташкил топган
каналлар (блоклар) сонини
аниқлашда қуйида келтирилган
маълумотлар асос бўлади:
- умумий линия иншоотлари тузилиш тизимидан келтирган участкаларнинг ахамияти;
- тақсимлаш участка тармоғи, станциялараро алоқа
тармоғи, шаҳарлараро алоқа тармоғига кабеллар ва махсус
кабеллар учун қўлланадиган каналларни кераклиги;
- захира
каналларини кераклиги;
-
канализация ўтувчи кўча характери ва кўча юза қатлам тури;
Тармоқ ривожланишнинг биринчи
лойихалаштирилувчи даври учун телефон канализация лойихалаштирилиб,
унда келажакда учинчи лойихалаштирилувчи давр учун телефон канализация
сиғими
эътиборга олинган ҳолда олиб борилиб
тармоқ кенгайтирилганда трасса
ўзгариши қуйидаги ҳолда олиб борилади;
а) квартал (мавзе) ичидаги
станцияга келувчи асосий йўллар бўйича телефон канализацияни кенгайтириш
мумкин бўлиши;
б) тақсимлаш
шкафларига киритиладиган каналлар
максимал равишда бўлиши;
в) кенг магистрал кўчаларда кесишув жойлари максимал равишда телефон каналлар қувурлари билан
тўлдириши;
г) магистрал
темир йўллардан кесиб ўтиш жойларида захира қувурларини ётқизишини эътиборга олиш керак.
Лойихалаштирилувчи тармоқнинг келажакдаги
ривожланиш даври учун каналлар
сиғимини аниқлашда қуйидагиларга эътибор бериш керак:
— телефон канализациянинг ҳамма участкаларида
тақсимлаш кабеллари ётқизилиши учун
битта тақсимлаш каналини эътиборга олиб унга қўшиб ётқизиш
керак;
— тақсимлаш шкафига келувчи магистрал участкаларида ШР —
1200 шкафи учун тўртта канал, ШР — 600 шкафи учун учта канални қўшишни эътиборга олиниши керак;
— лойихалаштирилувчи битта
каналга битта ёки
иккита умумий сиғими 400x2
ва ундан ортиқ
кабеллар ётқизиладиган участкада шикастланган кабелни, алмаштириш
учун қўшимча битта захира каналини
ётқизиш эътиборига олинмоғи керак;
— битта каналга бир
нечта паст частотали кабелларни ётқизиш мумкин,
лекин кабелларнинг умумий диаметри каналнинг 0,75 диаметридан ошмаслиги керак;
— битта
каналга турли хил
узатиш тизимлари ёрдамида зичлаштирилган кабелларни
ётқизиш маън этилади,
оптик алоқа кабеллари
бундан мустасно.
Кабел канализациясидаги каналлар сиғим ҳисоби лойихалаштирилувчи
район чегарасида магистрал тармоқ учун ҳар бир йўналиш бўйича
хисобланади. Бундай хисоблаш жараёнида каналларнинг ўртача юкламаси яъни
каналлардаги кабеллар сиғими 5.2 — жадвалда келтирилган маълумотномадан
ошмаслиги керак.
Участкадаги жуфтликлар сони |
Битта
қувурдан иборат бўлган каналдаги ўртача
тўлдирилиши, жуфтлик |
1000x2 гача |
200 |
3000x2 гача |
300 |
5000x2 гача |
400 |
8000x2 гача |
450 |
10000x2 гача |
500 |
5.2-жадал
Магистрал
участка тармоғидаги кабел
канализацияси сиғим натижалари 5.3— жадвалга тўлдирилади
Магистрал участка
тармоғидаги кабел канализацияси сиғим натижалари 5.3— жадвалга тўлдирилади
5.3—
жадвал ва магистрал тармоқ схемасидан фойдаланилган ҳолда магистрал
кабел канализация схемаси чизилади. Бу схема ишчи чизма қоғозида ёки юпқа қоғозда иловада
келтирилган шартли белгиланишга эътибор бериб бажарилади. Келтирилган схемада назоратловчи ускунани бўлиши –қудуқлар
ўрнатиладиган жой, қудуқ тури, каналлар сони ва қудуқлар
орасидаги масофа (пролет), шунингдек 5.3 — жадвалда келтирилган участкалардаги
тартиб рақами кўрсатилади.
Кабел
канализациясини тайёрланган схема намунаси 5.1—расмда келтирилган.
Адабиётлар рўйхати
1. Гурешов В.И.
Проектирование линейных сооружений
ГТС – М: Связь 1973г – 136 с.
2. Гроднев И.И. Линейные сооружения связи – М: Радио и
связь, 1987г – 304 с.
3. М.Е. Смолянский. Проектирование линейных сооружений
ГТС-Москва “Радио и связь” 1989 г – 176с.
4. Ведомственные нормы технологического проектирования.
Проводные средства связи. Линейно кабельные сооружения. ВНТП– 116 – 88. М: “Радио и связь” 1988 г – 49с.
5. Брискер А.С.,
Руга А.Д., Шарле Д.Л. Городские телефонные кабели. Справочник – М: “Радио и связь” 1984 г –304с.
6. Руководства по содержанию кабельных линий ГТС под
избыточным воздушным давлением, М: “Радио
и связь”
1982
г – 73с.
7. Строительство кабельных сооружений связи: Справочник Д.А. Барон, И.И. Гроднев и
другие изд. Перераб. и доп. – М: “Радио и связь” 1988 г – 768с.
8. Парфенов
Ю.А. Кабели электросвязи: ЭКО – ТРЕНДЗ, 2003г- 256с.
9. Тармоқ
стандарти. Телекоммуникация воситалари ва
тизимларидан техник фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни
таъмирлаш.Атамалар ва таърифлар. TST. 45.049:2003 йил.
10. Телекоммуникациялар
бўйича изоҳли луғат.
Тошкент. 2004 йил.
“Шаҳар телефон
тармоқларининг
абонент имконияти тармоқларини
лойихалаштириш” курс ишини
бажариш бўйича ўқув
қўлланма
5522200 - “Телекоммуникация ”.
5522100 – “Радиоэшиттириш, радиоалоқа ва
телевидение”
йўналиши бўйича кундузги ва
сиртқи талабаларга “Алоқа Линиялари”
ва “Телекоммуникация тармоқларининг
тузилиш асослари” фанлари учун тузилган.
ТЛ кафедра йиғилишида
(2006 – йил 29 – август)
кўриб чиқилган ва нашрга тавсия этилган
(1 - баённома)
Тузувчи катта
ўқитувчи: Р.З.Камолиддинов
Бош
мухарир: О.А.Абдуазизов
Мухарир:
Терувчи: З.М.Ахмадалиев
С.В.Тураев