ЎЗБЕКИСТОН  АЛОҚА  ВА  АХБОРОТЛАШТИРИШ  АГЕНТЛИГИ

ТОШКЕНТ  АХБОРОТ  ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ  УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

 

 

 

                                                                                           ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

                                                                                        УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИ

                                                                кафедраси

 

 

 

 

 

 

 

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ  УЗАТИШ  ТИЗИМЛАРИ

 

фани бўйича мустақил ишларни бажаришга оид

 

УСЛУБИЙ  КЎРСАТМА

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Масъул мухаррир: Р.И. Исаев

Муаллифлар: Р.Н. Раджапова, Р.К. Атаметов

Телекоммуникация узатиш тизимлари. ТАТУ. Тошкент 2009. 16  бет.

 

 

  

 

 

Ушбу мустақил ишлар бўйича услубий кўрсатма, ўқув дастурига мос ҳолда “Талабанинг мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисида “намунавий низом”га мувофиқ тузилган бўлиб, “Телекоммуникация” йўналиши бўйича  таълим олувчи талабаларга мўлжалланган.

Мазкур услубий кўрсатмада мустақил иш таркиби, мустақил ишни бажариш тартиби, талаба ўз билимини мустахкамлаши учун  лозим бўлган мустақил иш мавзулари, мавзунини ўрганиш учун лозим бўлган қисқа маълумотлар ва қўлланиладиган адабиётларнинг варақлари кўрсатилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

КИРИШ

 

  5522200- Телекоммуникация бакалавриат таълим йўналишининг ўқув режасига кўра «Телекоммуникация узатиш тизимлари» фани бўйича 84 соатлик ҳажмда мустақил ишларни ўтказиш кўзда тутилган. Берилган топшириқлар ва уларни бажариш бўйича услубий кўрсатмалар, мустақил ишнинг  мазмунини белгилаш ва уларни самарали ташкил этишга қаратилган.

        Мустақил ишлар аналог ва рақамли узатиш тизимлари, шунингдек замонавий тармоқ технологиялари бўйича талабаларнинг билимини оширишга мўлжалланган. Мустақил ишни бажаришдан асосий мақсад, талабалар дарс жараёнида олган билимларидан ташқари,  мазкур услубий кўрсатмада хар бир иш учун берилган адабиётларга асосланган ҳолда мустақил равишда ўз билимларини оширишдан иборат. Топшириқларни мустақил равишда ўрганиши  уларни ушбу фанни талаб даражасида ўзлаштириш имконини беради.

 

 

 

 

 

1. МУСТАҚИЛ  ИШ ТУЗИЛМАСИ

 

1.1. Мустақил иш куйидаги қисмлардан ташкил топиши лозим:

     титул  варағи;

     мундарижа;

     кириш;

     мўлжалланган мавзунинг тахлили;

     бўлимлар

     хулоса (ёки мулоҳаза);

     фойдаланилган адабиётлар рўйхати;

     илова (агар лозим бўлса).

1.2.            Титул варақа мустақил ишнинг биринчи бети ҳисобланиб, қатъий равишда тасдиқланган қоида бўйича тўлдирилади (титул варағининг намунаси 1 иловада келтирилган); титул варағидан сўнг мундарижа жойлаштирилади.

1.3.            Мундарижа - мустақил ишнинг қисм, бўлим ва параграфларининг рўйхати. Мустақил ишнинг бўлим ва параграфларининг номларини қисқартирилган ҳолда ёки тасдиқланган қоидадан бошқа кўринишда бериш мумкин эмас.

1.4.         Кириш қисмида қуйидагилар ўз аксини топиши лозим:

• ўрганилаётган  мавзунинг аҳамияти;

•  мавзунинг долзарблиги (агар янги технологияларга тегишли бўлса);

     мавзуни ўрганишдан  максад;

1.5.    Бўлимда қуйидагилар ўз аксини топиши лозим:

     ўрганилаётган мавзунинг мазмуни, унинг телекоммуникация тармоқларидаги ўрни, вазифаси, қўлланиш усуллари, тузилиш  таркиби ва хоказолар;

     ушбу соҳа муаммоларининг таҳлили ва ривожлантириш истиқболлари;

     телекоммуникация соҳасига нисбатан масалланинг умумий қўйилиши ва ечимга талаблар;

     мавжуд ечимлар шарҳи, уларнинг устунликлари ва камчиликлари, қўйилган талабларга мослиги;

     масалани кўйиш ва соҳани талабларини ҳамда мавжуд ечимларни камчиликларини ҳисобга олган ҳолда мазкур ишга талабларни аниқлаш;

1.6.  Мустакил ишда бажарилган ишларнинг хулосаси «Хулоса» деган бўлимда келтирилади. Ҳар бир хулоса асосланган бўлиб, қўйилган масалани бажарилганлик даражаси ҳамда келгусида ривожлантириш истиқболлари кўрсатиб ўтилиши лозим. Фақатгина жиддий таҳлил килинган ва текширилган натижалар асосида хулоса чиқариш тавсия этилади. Хулосалар қисқа ва лўнда бўлиши лозим.

Умуман олганда, ҳар бир талаба ишнинг "Кириш" ва "Хулоса" қисмини ўқиб чиққандан сўнг ишнинг мақсади ва эришилган натижалар бўйича тасаввурга эга бўлиши лозим.

1.7. Адабиётлар рўйхатига муаллиф фойдаланган барча манбалар киритилади.

2. МУСТАҚИЛ  ИШНИ  КЕРАКЛИ  ШАКЛГА  КЕЛТИРИШНИНГ АСОСИЙ ТАЛАБЛАРИ

 

2.1.    Мустақил иш бўлими ва алоҳида қисмларининг мазмуни, мустақил ишнинг асосий мақсадига мос ва талабларига жавоб бериши лозим.

2.2.                     Мустақил ишнинг матни компьютерда терилади.

2.3.         Ҳар бир мустақил ишнинг ҳажми қатъий равишда чегараланмайди, аммо унинг компьютердаги матни хажми 5-8 бет атрофида бўлиши тавсия этилади. Матн 1,5 ораликда,Times New Roman шрифтларида 14 ўлчамда терилади (2-иловада кўрсатилган). Формулалар аниқ ва алоҳида-алоҳида компьютерда ёзилади. Босма ва ёзма харфлар, даража ва индексдаги белгилар аниқ бўлиши лозим. Формулалар учун белгиларни қуйидаги ўлчамлари тавсия этилади: босма ҳарфлар ва рақамлар -7-8 мм, ёзма - 4 мм, индекс ва даража кўрсаткичлари - 2 мм дан кичик бўлмаслиги талаб этилади.

Жадваллар, расмлар, чизмалар, графиклар, фоторасмлар мустақил иш ичида ҳам иловада ҳам стандарт варақларда (А4 форматда) бўлиши лозим. Фото ва расмлар сканер ёрдамида матнни керакли жойига қўйилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

3. МУСТАҚИЛ ИШ БЎЙИЧА ТОПШИРИҚЛАР

 

1.     Хабарларни узатиш турлари бўйича телекоммуникация тизимларининг синфлари ва тарқалиш муҳити:

 

телекоммуникация тизимлари, телекоммуникация тизимларининг синфлари, узатиладиган хабарларнинг турлари, электрик сигналлар тарқаладиган муҳит, телекоммуникация тизимлари ва тармоқларининг ўзаро боғланиши ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.  (2 соат), [ 1], 5-8 бетлар.

 

2.     Узатиш каналлари:

 

узатиш каналлари, уларнинг синфлари ва асосий характеристикалари, тўрт қутблик каби узатиш каналлари, намунавий узатиш каналлари, кенг полосали ва рақамли каналлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.  (2 соат), [ 1], 34-55 бетлар.

 

3.     Тескари алоқа туфайли юзага келувчи бузилишлар ва уларни сигнал сифатига таъсири:

 

тескари алоқа туфайли бузилишларни юзага келиш сабаблари, электрик акс садоларни юзага келиши ва уларни йўқотиш усуллари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. (2 соат),  [ 1],  80-91 бетлар.

 

4.     Каналлари частота бўйича ажратилган узатиш тизимларида канал сигналларининг шаклланиш принципи:

 

канал сигналларини амплитудавий, фазавий ва частотавий шаклланиш усуллари, уларнинг афзалликлари ва камчиликлари, амплитудавий модуляцияланган сигналларни узатиш усуллари, уларнинг афзалликлари ва камчиликлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.  (2 соат), [1], 113-138 бетлар.

 

5.     Каналлари частота бўйича ажратилган узатиш тизимларида стандарт каналларнинг шаклланиши:

 

бир ён полосаларни шакллантиришда фильтрлаш усули, частоталарни кўп марта ўзгартириш, бирламчи стандарт гурухлар, иккиламчи стандарт гурухлар, учламчи стандарт гурухлар, тўртламчи стандарт гурухларнинг шаклланиши ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. (2 соат), [ 1], 139-165, бетлар.

 

6.     Амплитуда-импульсли модуляция:

 

амплитуда-импульсли модуляция турлари, АИМ-1 ва АИМ-2 да сигналларнинг спектрлари, дискретизацияланган гурухли сигнал спектри, дискретизация хатоликларининг юзага келиши ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. (2 соат), [ 4], 42-50 бетлар.

 

7.     Каналлари вақт бўйича ажратилагн узатиш тизимларининг каналлари орасида ўзаро ўтувчи таъсирлар:

 

1 ва 2- тартибли  ўзаро ўтувчи шовқинлрни баҳолаш ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. (2 соат), [ 1], 121-124 бетлар.

 

8.     Каналлари вақт бўйича ажратилагн узатиш тизимларида импульсли модуляция турини танлаш:

 

амплитуда импульсли, фаза импульсли  ва кенгайтирилган импульсли модуляцияланган сигналларнинг шовқинбардошлигини аниқлаш ва импульсли модуляция турини танлаш ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. (2 соат), [ 1], 182-189 бетлар.

 

9.      Квантлаш хатоликларининг юзага келиши:

 

текис квантлаш, нотекис квантлаш, квантлаш шовқинларидан ҳимояланганлик ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.   (2 соат), [ 4], 51-59, бетлар

 

10.                        Квантлаш шовқинлврини баҳолаш:

 

текис ва нотекис квантлашда шовқинларни баҳолаш, квантлаш шовқинларининг энергетик спектри ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. (2 соат), [ 1], 199-220 бетлар.

 

11.                        Кодлаш фарқига эга бўлган усуллар:

 

дифференциал импульс кодли модуляция ва дельта модуляция тури ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. (2 соат), [ 1], 238-252 бетлар.

 

12.                        ИКМ-30 узатиш тизими мисолида 2 Мбит/с тезликли

рақамли оқимни шакллантириш усули:

 

ИКМ-30 аппаратурасининг вазифаси ва таркиби, шахсий ва гурухли қурилмаларининг вазифаси, 2 Мбит/с рақамли оқимнинг шаклланиши ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.    (2 соат), [2 ], 9-62 бетлар.

 

13.                        ИКМ ли рақамли узатиш тизимлари:

 

регионал ва магистрал тармоқларда қўлланиладиган: ИКМ-120, ИКМ-480, ИКМ-1920 рақамли узатиш тизимлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. (2соат), [1],256-259 бетлар.

 

14.                        ИКМ ли  рақамли узатиш тизимларининг генератор қурилмаси:

 

генератор қурилмасининг функционал схемаси, частота берувчи генераторлар, генератор қурилмаларида импульс тақсимлагичларни қўллаш ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. (2 соат), [ 4], 78-95 бетлар.

 

15.             Рақамли телекоммуникация тизимларида синхронизация қурилмалари:

                                   

  Тактли синхронизация: тактли синхронизация усуллари, автоном режимдаги частота берувчи генератор, мажбурий синхронизацияли генератор, сақланган сигнални ажратиш, сақланувчи сигнал параметрлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. [ 4],  90-104 бетлар.

Циклли синхронизация: тактли синхронизация тизимларига бўлган талаблар, циклли синхросигнал қабул қилгичининг тузилиши ва ишлаш принципи, циклли синхросигнал тизимининг параметрларини яхшилаш ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.  (2 соат), [ 4], 105-117 бетлар.

 

16.                        Маълумотлар оқимини мультиплексорлаш усуллари:

 

частотавий, вақтли мультиплексорлаш, иккилик маълумотлар оқимини вақтли ва тўлқинли мультиплексорлаш ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. (2 соат), [ 3], 12-16 бетлар.

 

17.                       Рақамли оқимларни мультиплексорлаш:

 

рақамли оқимларни  синхрон  ва асинхрон мультиплексорлаш, тезликларни созлаш буйруқлари, икки томонлама тезликларни созлаш буйруқлари тизими ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. (2 соат), [4], 118-134 бетлар.

 

18.                       Регенераторнинг шовқинбардошлиги:

 

шовқин ва бузилишларнинг турлари, символлар аро бузилишларни созлаш, регенераторнинг хатолик коэффициенти,  “глаз-диаграмма” усули ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. (2соат), [4], 145-161 бетлар.

 

19.                       Линия кодлари:

 

Иккилик кетма-кетликлар тахлили,  кодларнинг умумий характеристикаси, рақамли телекоммуникация тизимлари линиясида турли типдаги кодларнинг турлари. (2 соат), [4], 161-181 бетлар.

20.                        Синхрон рақамли телекоммуникация тармоқларида сигналларни ўзгартириш:

 

паст ва юқори сатхли контейнерларнинг жойлашиши, кўрсаткичларнинг тузилиши ва функцияси, сарловхаларнинг тузилиши ва функцияси хатоликларни пайдо бўлишини назорати ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. (2 соат), [ 4], 187-218 бетлар.

 

21.                        Синхрон рақамли транспорт телекоммуникация тармоқларининг тузилиши:

 

транспорт тармоқларининг: нуқта-нуқта, юлдузча, ҳалқасимон, ячейкали архитектураси ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. (2 соат), [4], 237--249 бетлар.

 

22.                       Ҳалқа тузилишини ҳимоялаш усуллари:

 

2 ва 4 толали ҳалқалар учун MSSP Ring,  SNCP усулларини тахлил қилиш ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. (2 соат), [3], 56-58 бетлар. [ 4], 244--254 бетлар.

 

23.                        SDH тармоқларида синхронизация:

 

синхронизация тизимларининг тузилиши, синхронизация тизимларини ҳимоялаш ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. (2 соат), [4], 300-315 бетлар.

 

24.                        Рақамли телекоммуникация тизимларини бошқариш:

 

тармоқни бошқариш модели, бошқариш функциялари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади  (2 соат), [ 4], 316-333 бетлар.

 

 

25.                        Абонентлар уланувчи тармоқларда қўлланиладиган тизимлар:

 

xDSL технологияларининг турлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. (2 соат), [5], Интернетдан олинади

 

 

 

 

 

 

                           

                                      

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

 

1.     Основы построения телекоммуникационных систем и сетей: 0-75 Учебник для вузов  В. В. Крухмалев, В. Н. Гордиенко, А. Д. Моченов и др.; Под ред. В. Н. Гордиенко и В. В. Крухмалева. - М.: Горячая линия - Телеком, 2004.

2.     Иванов.   Аппаратура ИКМ-30. М.: Радио и связь, 1985.

3.     Н.Н. Слепов. Современные технологии цифровых оптоволоконных сетей связи. - М.: Радио и связь, 2005.

4.     Гордиенко В. Н., Тверецкий М. С. Многоканальные телекоммуни -кационные системы. Учебник для вузов.–М.:Горячая линия.-Телеком, 2005.

5.     Интернетдан олинадиган маълумотл

 

 

 

 

 

 

1- илова

 

ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

                                                                 ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ УЗАТИШ                                                            ТИЗИМЛАРИ КАФЕДРАСИ

 

 

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИ

фанидан

МУСТАҚИЛ ИШ

Мавзу:

«_________________________________________________________________

________________________________________________________»

 

 

 

Бажарди:___________________

Қабул килди:________________

 

 

 

Тошкент - 2009

 

 

 

 

МУНДАРИЖА

 

 

    Кириш……………………………………………………………......................3

1. Мустақил  иш тузилмаси……………………………………….……....................4

2. Мустақил  ишни  керакли  шаклга  келтиришнинг асосий  

    талаблари……………………………………………………......………….......5

3. Мустақил иш бўйича топшириқлар…………………........................……......6

   Адабиётлар рўйхати...........................................................................................10

   1-илова.................................................................................................................11

   2-илова.................................................................................................................12