ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНВЕРСИТЕТИ

 

 

 

 

 

 

 

                                                          Телекоммуникация узатиш тизимлари

кафедраси

 

 

 

 

 

 

“Алоқа иншоотларининг қурилиш асослари ” фанидан “Телекоммуникация” таълим йўналиши талабалари учун

 

МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент -2010

 

МУНДАРИЖА

 

КИРИШ

1.     Алоқа иншоатларининг қурилиш ва монтаж ишлари бўйича асосий қоидалари.

                  Қурилиш ишлари бўйича ишлаб чиқаришнинг асосий тушунчалари.

   1.2. Қурилиш ишлари ва жараёнлари ҳақида тушунчалар.

   1.3 Қурилиш  махсулотлари, материаллари, ускуналари

          ва уларни сақлаш усуллари.

2.     Қурилишнинг мухандислик тайёргарлиги, норматив техник ҳужжатлари, иншоатни эксплуатацияга қабул қилиш тартиби.

2.     1. Техник нормаллаштириш ва стандартизация.

2. 2         Ишлаб чиқаришнинг муҳандислик томонидан тайёргарлиги.

     2. 3. Бино ва иншоатларни эксплуатацияга қабул

             қилиш бўйича асосий қоидалар.

3. Ер билан боғлиқ бўлган ишлар.

3.1 Ер иншоатларининг кўринишлари  ва тупроқлар ҳақида

      тушунчалар.

3.2. Ер ишларини бажаришнинг асосий қоидалари.

4 Линия - кабел   алоқа иншоатларининг қурилиш  монтаж ишлари.

4.1. Тайёргарлик ва назоратловчи ишлар.

4.2. Линия-кабел иншоатларини қурилиш ишларида механизациянинг қўлланилиши.

4.3. Қурилиш жараёнида бажариладиган  элеатр ўлчов ишлари.

5..Телефон кабел канализация қурилиши.

5.2. Ер ости қувурларнинг бошқа иншоатлар  билан ўзаро жойланиши.

5.3  Ер ости қувурларининг эгилиши.

5.4. Телефон кабел канализация қудуқ турлари.

5.5.Телефон канализациясини текшириш..

5.6. Телефон кабел канализациясининг ер  ости қувурлар ускуналари.

5.7. Коллекторлар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кириш.

Қурилиш ишларининг бир кўринишдаги жараён бўлиб турли ҳил йўналишлар учун қўлланувчи бино ва иншоатларнинг қурилиш-монтаж комплексини бажариш ҳамда ишлаб чиқариш корҳонасининг технологик ускуналарни монтажи учун йўналтирилган.

Қурилиш жараёнида турли ҳил ҳалқ ҳўжалиги учун маҳсулот яратилади ва у ўз навбатида 50 дан ортиқ соҳа учун қўлланди. Шулардан асосийси қурилиш материаллари маҳсулотидан  металлургия, машинасозлик ва бошқа маҳсулотлардан иборат.

Қурилиш материалларининг маълум бир турлари яримфабрикатлар, деталлар, конструкциялар тўғридан –тўғри равишда қурилиш корхоналарининг ўзида ишлаб чиқарилади.

Ҳалқ ҳўжалигининг ишлаб чиқарувчи маҳсулотларининг кескин равишда ўсиши, фан ва маърифат ишларининг ривожланиши ўз навбатида маълумотлар алмашинувини ўсишига олиб келмоқда. Бундай холатлар учун телекоммуникациянинг маьлум бир бўлаги бўлиши телекоммуникациялари асосида кенг кўламда қурилиш ишлари хам ўсиб бормоқда.

Комплекс механизация ва автоматизациянинг қўлланилиш хисобига ахборот-коммуникация технологияларида технологик жараёнлар ўзгариб бормоқда.

Ахборот коммуникация технологияларининг сифат хизмат кўрсатишлари ошиб бормоқда, буни қуйидаги фдалолатномаорлар орқали баҳолаш мумкин, яқин вақтларга қадар “алоқа хизмати” деган тушунчада почта, телеграф, телефон радиоэшиттириш хизматларини бўлган бўлсак, бугунги кунда ахборот коммуникация деган ибора ишлатилмоқда ва унда қуйидаги хизмат турларини қурилиши мумкин бўлади: телефон, факсимал алоқаси билан бирга телевединие, радиоэшиттириш, видеотелефон, маълумотларни узатиш, бошқарув сигналлари ва бошқа хизмат турларини кўришимиз мумкин.

Бу эса ахборот коммуникация технологияларини яратиш деган тушунча турмоқда. Бундай долзарб тушунчаларни очишда қурилиш асосларини билмоқ зарур бўлди.

Шу муносабат билан ушбу маъруза матнида Республикамизда олиб борилаётган қурилиш жараёнлари, қурилиш меъёрий қоидалари ва қурилиш бўйича бирг қанча хужжатлар асосан ахборот коммуникация технологияларини қуриш асослари бўйича алоқа иншоатларини қурилиш асослари фанини ўрганадилар ва олган билимларини ҳаётга тадбиқ этадилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1- Маьруза. Алоқа иншоатларининг қурилиш ва монтаж ишлари бўйича асосий қоидалари.

 

1.1     Қурилиш ишлари бўйича ишлаб чиқаришнинг асосий тушунчалари.

 

Қурилиш ишларининг асосий мақсади биноларни, ишлаб чиқариш корхоналарини ва бошқа иншоатларни қуриб яратишдан иборат бўлиб,  улар қурилиш ишларининг охирги маҳсулот кўринишига эга. Қурилиш ишлари олдиндан ишлаб чиқарилган лойиҳалар ва унга тегишли бўлган смета асосида бажарилади. Корхоналар,  бинолар ва иншоатларнинг лойиҳалаштириш ишлари албатта техник иқтисодий асослар асосида олиб борилиб, улар иқтисод томонидан мақсадга лойиқлиги ва ҳўжалик учун қурилиш ишлари кераклиги тасдиқланади. Унчалик катта бўлмаган ва техник жиҳатдан мураккаб бўлмаган иншоатларни ва комплексларни лойиҳалаштириш учун техник – ишчи лойиҳалар ишлаб чиқарилади, йирик ва мураккаб комплекслар  ҳамда иншоатлар учун эса қурилиш ишлари маълум бир мураккаб шароитларда бажариладиган ишлар учун лойиҳалаштириш ишлари икки босқичда – техник лойиҳа  ва ишчи чизмалар асосида бажарилади.

Қуйидаги тушунчалар маълум:

-Қурилиш -ишга туширувчи комплекс ёки қурилиш объекти. Қурилиш ишлари деганда қурилувчи бино еки иншоатларнинг қурилиш ишлари билан боғлиқ бўлган ишлари, реконструкция қилиш ва қайта қуриш ишларининг мажмуи бўлиб, қоида бўйича улар бир хил лойиха смета ҳужжатлари асосида олиб борилади. Мисол учун кабел магистрали линиявий хардалолатномаерга эга бўлган қурилиш ишларидан иборат бўлганлиги учун унинг таркибига кучайтиргич пунктларининг техник бинолари, дизел учун бино, трансформатор учун подстанция, ҳовлили қурилмаларга эга бўлган яшаш учун уйлар, хизмат талаб этилмайдиган кучайтиргич пунктлар учун хоналар, ҳаво орқали ва кабел орқали келувчи электр узатиш линиялари, автомобиллар учун гаражлар, иссиқлик таъминоти учун хоналар, омборхоналар ва кучайтиргич пунктларининг майдончасида жойлашган қўшимча хизмат кўрсатувчи хоналардан иборат.

Линия ва станция иншоатларининг қурилиш ишлари ўз ичига- кабелларни ётқизиш ва кабеллар монтажи жараёнида уларга арматураларни ўрнатиш, бино ва жихозларга киритилувчи ускуналар, кабел канализациясининг қурилмалари, кабелларни коррозиядан ва яшиндан химояловчи ускуналар, кабелларни ўзгармас ҳаво босим остига қўйиш; шаҳарлараро ва ҳалқаро телефон станция бинолари, линия аппарат цехлари, хизмат кўрсатувчи кучайтиргич пунктлари ва хизмат кўрсатилмайдиган кучайтиргич пунктлари, электр манба берувчи ускуналар, электростанция дизелларининг ускуналари ва уларнинг  монтаж ишларидан иборат.

Ишлаб чиқаришнинг қурилиш ишлари янгидан қурилувчи ва ишлаб турувчи корхоналарнинг қурилиш ишларидан ташкил топади. Янгидан қурилувчи корхоналар ва ишлаб чиқарувчи корхона ва иншоатларнинг қурилиш ишлари ўз ичига бино ва иншоатларнинг қурилиш ишларидан иборат бўлиб, улар бирламчи тасдиқланган лойиҳа асосида янгидан ташкил этилган қурилиш майдончасида қурилиш ишлари бошланишидан то қурилиш ишлари тугалланиб уни тўлиқ лойиҳа қувватига қадар етказилиш иш жараёнидан иборат. Телекоммуникация соҳасида янгидан қуриладиган ишлардан иборат бўлган иншоатларга кабелли линиялар, тармоқ тугунларида ишлаб турган кучайтиргич пунктларини ишлаб турган шаҳарлараро телефон станцияларга чиқиш имкони учун, янги қурилиш майдончасига жойлаштириладиган линиянинг шаҳар телефон тармоқларининг абонент линия тармоғи (станция ва линия иншоатлари), районлаштирилмаган тармоқдан районлаштирилувчи районга ўтиш жараёнидаги станциялараро алоқа линияларини яратишд янги қурилиш майдончасида яратилувчи шаҳарлараро телефон станциялар биносига ишлаб турган шаҳарлараро телефон станцияни кўчириш, янги бинога кўчирилувчи радиостанция,  радиомарказлар, радиотелевизион узатувчилар, космик алоқа объектлари, кабелли-линиялар ётқизилувчи худудий тармоқ  ва қишлоқ телефон тармоқ  линияларини ётқизиш билан боғлиқ ишлар, янги трассалар бўйлаб радиорейлели линиялар ва ҳаво алоқа линияларининг қурилиши, район алоқа узелларининг янги бинолари, почтамп ва матбуот тарқатувчи бўлинмалар комплексининг технологик ускуналарини ўрнатиш каби ишларидан иборат.

Ишлаб турувчи корхонанинг кенгайиши деганда тасдиқланиб ўрнатилган тартибда ишлаб турувчи корҳонанинг янги лойиҳа бўйича келажакда корҳонани ривожлантириш, қўшимча ишлаб чиқарувчи комплексларни яратиш ҳамда қўшимча хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқарувчилар ва коммуникацияларни яратиш, ишлаб турувчи корхона ҳудудида ва унга таълуқли майдончада бажариладиган ишлар мажмуидан иборат.

Ишлаб турган корхонанинг кенгайиши билан боғлиқ бўлган ишларга қуйидагилар киради: кабелли ва радиорелели линиялардаги каналларни бирлаштиришда асосий технологик ускуналарни алмаштирмаган ҳолда бажариладиган ишлар, таянч ва симёғочларнинг реконструкцияси, ШТТ ва ҚТТнинг  қўшимча станцияларини қуриш ёрдамида бажариладиган ишлар, станция биносида бўш бўлган жойларни тўлдириш билан бажариладиган ишлар, ШТТни кенгайиш ҳисобига станциялараро ва тармоқлараро иншоатларни яратиш, ишлаб турган ҳаво алоқа линияларига қўшимча занжирлар симини осиш йўли билан ёки бошқа узатиш воситаси ёрдамида зичлаштириш усули билан эришиладиган ишлар мажмуидан иборат.

Ишлаб турган корҳонанинг реконструкцияси деганда битта лойиҳа ёрдамида тўлиқ равишда ва бирмунча равишда қайтадан ускуналарни қўйиш йўли билан ишлаб чиқариш жараёнида эскирган ва ишлаб ўз қувватини йўқотган ускуналарни ўзгартириш йўли билан бажариладиган ишлар тушунилади. Бундай ҳолатда технологик звенолар ва қўшимча хизматлар диспропорция равишда бажарилади. Ускуналарни қайтадан ўрнатиш ва бошқа жойга кўчириш деганда янги ҳозирги замон технологияси асосида ва янги техника асосида ишлаб чиқариш ҳажмини оширишдан иборат. Шунингдек бу жараёнда бошқа техник иқтисодий кўрсатгичлар кам харажатлар ва қисқа вақт оралиғида ишлаб турган корхонани янгидан қуриш ва кенгайтириш ишларига қараганда тез муддатда бажарилади.

Ишлаб турган алоқа корхонасининг реконструкция ишлари қуйидагилардан иборат:

- кабелли ва радиорелели алоқа линияларини қайтадан зичлаштириш йўли билан асосий технологик ускуналарни алмаштириш, икки кабелли алоқа тизимига ўтиш йўли билан иккинчи кабелни ётқизиш, қўшимча хизмат кўрсатилувчи ва хизмат кўрсатилмайдиган кучайтиргич пунктларини қуриш, тармоқ узелларини қайтадан ускуналаш ёки қуриш, ишлаб турган объектларни қўшимча қўлланувчиларини кенгайтириш, шаҳар телефон тармоқларининг ҳоналарини қайта ўзгартириш ҳисобига бўладиган ўзгартиришлар киритиш, асосий ускуналарни ва электр манба ускуналарни ўзгартириш, шаҳарда бажариладиган қайта қурилиш шарти билан боғлиқ бўлганлиги учун линия иншоатларини қайтадан жиҳозлаш, алоқа узатиш тизимларини, кабел турларини, худудий ва қишлоқ телефон тармоқларидаги ҳаво алоқа линиянинг симёғочларини ёки профилини янгисига алмаштириш йўли билан эришилади.

Ишлаб турган корхонанинг техник томондан қайта жиҳозлаш (переворужение) деганда ишлаб чиқариш комплексини режа бўйича техник томондан  ўзгартириш ишлари, ишлаб чиқарувчи корхонанинг маълум бир участкаларига янги техника ва технологияларни қўллаш усули билан ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва механизациялаш йўли билан эришилади, унда ишлаб чиқариш махсулотини ошириш, унинг сифатини яхшилаш, ишлаб чиқариш жараёнини ошириш, ишлаш шароитини яхшилаш ва корхонанинг бошқа кўрсатгичларини яхшилаш ишлари кўзланади. 

Телекоммуникация соҳасида техник томондан қайта жиҳозлаш ишлари ўз ичига қуйидагиларни олади:

Алоқа тармоқлари талабларининг ўзгариши ҳисобига ёки эскирган ускуналарни янги хизмат турларини кўрсата олмаганлиги учун, ускуналарни автоматик равишда бошқариш учун  қўллаш, корхонанинг назоратловчи ва ўлчов аппаратураларини жиҳозлаш учун ҳамда қийин бўлган процессларни механизациялаш учун қўшимча ускуналар билан жиҳозланади.

Ишга туширувчи комплекс – объект ёки унинг маълум бир қисмларининг асосий ва қўшимча ишлари учун қўлланувчилари бўлиб, унинг ёрдамида ушбу ишга туширувчи комплексга мўлжалланган лойиҳа асосида олиб борилади, ҳамда хизмат кўрсатувчи ишчи ва хизматчилар учун меъёрий нормалар асосида нормал иш шароити яратилади.

Қурилиш объекти – ҳар бир бино ёки шу бинога таьлуқли бўлган иншоат қурилмалари, асбоб ускуналари, шу бинога уланувчи мухандислик коммуникациялари, қўшимча қурилмаларининг қурилиш ишлари учун маҳсус лойиҳа ва смета асосида бажариладиган ишлар мажмуи. Кабелли ва ҳаво алоқа линияларидаги қурилиш объекти деганда техник ва қўшимча бинолар ва бу биноларни ҳар бир охирги ва оралиқ пунктларини бирлаштирувчи майдончалар киради, бундай пунктлардаги технологик ишлар қуйидагилардан иборат:

-охирги ва оралиқ пунктларнинг ҳар бир участкадаги линия иншоатларининг қурилиш – монтаж ишлари.

Агар қурилиш майдончасида лойиҳа бўйича фақатгина битта объект асосий бўлиб ва унда қўшимча объект  бўлмайдиган бўлса, у ҳолда бу жараён қурилиш ишлари тушунчасига тўғри келади.

Қурилиш учун ишлаб чиқарилган лойиҳалар қуйидагиларни аниқлаб беради:

-иш кўринишлари; - объектнинг эксплуатацион ва технологик афзаллиги;

-бутун бино, иншоат ва уларнинг конструктив элементларининг формаси ва ўлчамлари; -объект учун зарур бўлган материаллар ва уларнинг конструкцияси, деталлари; - лозим бўлган технологик ускуналар; - иш усуллари ва механизация воситалари.

Лойиҳа таркибида смета ишлаб чиқарилиб, унда иш харажатлари асосида меҳнат кучи, материаллар, ускуналар асосида унинг умумқурилиш баҳоси аниқланади, шунингдек бу сметада объектга кетадиган ҳамма капитал ҳаражатлари ҳам аниқланади.

 

с

 

Қуйидаги иш кўринишлари мавжуд:

-қурилиш;

-махус қурилиш;

-монтаж.

Қурилиш ишларига қуйидагилар киради:

-доимий ўзгармас бинолар ва иншоатларни яратиш, кенгайтириш қайтадан ўзгартириш ва тиклаш билан боғлиқ ишлар жараёнида шу бино ва иншоатга таълуқли бўлган темир бетон, металл, ёғоч ва бошқа конструктив элементларнинг монтаж ишларидан иборат;

-иншоатнинг санитар –техник ускуналари, сув билан таъминлаш, канализация, оқинди сувларни тозалаш ишлари; -ёритувчи ускуналар симларининг монтаж ишлари, иншоатнинг иссиқлик таъминоти ва газ тармоқларининг монтаж ишлари; алоқа линия иншоатларини яратиш; ҳаво алоқа линияларида – симёғочлар учун ўра кавлаш, симёғочларни ва таянчларни тозалаб жиҳозлаш, уларни ўрнатиш, симларни осиш; кабелли линияларда-траншея кавлаш, кабел ётқизилувчи қувурларни ётқизиш, кабел ускуналарининг конструктив монтаж ишлари;

- радиометаллар, радиоминоралар ва антенна учун таянчларга қўлланувчи иншооатлар;

-асос ускуналар бўйича фундамент, ускуналар ўрнатиш учун таянч конструкциялари; участкаларни ўзлаштириш бўйича қурилиш  территориясини тайёрлаш ва текислаш,  керак бўлса, тупроқларни ювиш, эски биноларни бузиш, дарахт ва дарахт илдизларини олиб ташлаш, тупроқ қаърини қуритиш, вертикал планировка ишлари; бино ва иншоатларни қурилиш ишлари жараёнида тоғлик ва том иншоатлари бўйича гидрологик (бурлаб тешиб очиш, шурфлаш, сувлардан тозалаш) ва  геологик ишлар.

Қурилиш ишлари қуйидаги ишлардан иборат:

-ер ишлари, бетон ишлари, тош ишлари, йиғма темир бетон ва металлоконструкция ишлари, гидроизоляция ишлари, сувоқ  ва бўёқлаш ишлари.

Махсус қурилиш ишлари қуйидагилардан иборат:

-сув ости ишлари, сув ости техник ишлари, шу жумладан денгиз ва океан ости алоқа  кабелларини, сувли тўсиқ ҳавзалар (кўл, дарё) да алоқа кабелларини ётқизиш ишлари.

Алоқа иншоатларининг яратишда ер билан боғлиқ ишлар қуйидагилардан иборат:

-бетон ва темир-бетон ишлари билан боғлиқ ишлар, металлоконстукцияларнинг монтаж ишлари, электромонтаж ишлар. Бир мунча специфик хардалолатномаерга эга бўлганлиги учун бундай ишларнинг ҳаммаси махсус қурилиш ва махсус монтаж ишларига  киради.

Ускуналарнинг монтаж ишлари қуйидагилардан иборат:

-технологик, энергетик, транспорт кўтаргич, насос-компрессор ва ускуналарни эксплуатация жараёнида ҳамда монтаж жараёнида доимий назорат  остида бўладиган йиғма ва ўрнатиш ишлари; -сув, ҳаво, газ ва парларни ускуналарга улайдиган технологик қувурларнинг монтаж ишлари;

-электр ва алоқа симларини, кабелларни ётқизиш учун ва уларнинг технологик йиғма  монтаж ишлари;

-металлоконструкцияларни, электр ускуналарни, ускуналарга хизмат кўрсатувчи майдончаларнинг монтаж ишлари;

-ўрнатилган ускуналарни ва технологик қувурларнинг изоляцияси ва уларни бўяш ишлари. Телекоммуникация иншоатларини яратишда асосий монтаж ишлар ҳажмига  қуйидагилар киради: коммутацион ускуналарни йиғиш, ўрнатиш, монтаж қилиш ва созлаб тестдан ўтказиш ишлари, кабелли ва  радиорелейли линиялар  бўйлаб ишлатиладиган алоқа узатиш тизим аппаратураларини, электр манба ускуналарини,радиорелейли ва радио алоқа линия аппаратураларини ҳамда узаткич ва қабул қилгич аппаратураларининг  монтажи, алоқа кабелларини ётқизиш ва монтаж қилиш, тўлқин узатгичлар, антенналар монтажи ва х.к.з.

Бугунги кунда қурилиш ва монтаж ишлари индустриал ишлар усулида бажарилади. Бунга мисол қилиб,  радиорелейли  линиялардаги аппарат ва дизел биноларининг  технологик қурилиши тўлиқ йиғма равишда алюминийли панеллар ёрдамида бажарилади.

Баъзи бир қурилиш жараёнлари ишчи кучи ёрдамида оддий асбоблар (белкурак, кетмон) ва механизация усуллари билан бажарилади. Машина ва механизмлар ёрдамида бажариладиган қурилиш-монтаж жараёни механизация усули билан  бажарилади (экскаватор, трактор). Қурилиш  ва монтаж жараёни оддий элементар технологик биргаликда  бажарилувчи ҳамда ажралмас иш  жараёнидан  иборат. Мисол учун кабел телефон канализациясидаги қудуқ монтаж жараёни қуйидагилардан иборат: иккита яримталик қудуқнинг пастки қисмини кўтариб олиш, кўтаргич краннинг қайрилиши, конструкцияни ўрнатиш, крюкни  кўтариб олиш ва х.к.з.  Телефон  алоқа кабелини қўл билан монтаж жараёни  ҳам бир неча  операциялардан иборат. Булар: гурух халқа ва гильзаларни кийдириш, ток ўтказгич сим изоляциясини тозалаш, симларни бир-бири билан улаш,  гильзаларни уланган жойга кийдириш ва х.к.з.

Қурилиш ва монтаж жараёни оддий ва комплекс кўринишда бўлади. Оддий жараёнларга қуйидагилар киради:  экскаватор ёрдамида тупроқни чиқариб олиш, монтаж тирқишларини тешиш, кабел ётқизилувчи линия бўйлаб кабелни ётқизиш, косоплет кўринишда кабел симларини ажратиб ёйиш, кабел охир ускуна штифтларига кабел симларини киритиб улаш ва х.к.з.

Комплекс жараёнларга қуйидагилар киради: радиорелейли линиянинг  мачта ва минораларининг металлоконструкция монтажи, алоқа кабелларининг муфта монтажи, коммутацион техниканинг статив қурилмалар монтажи.

Қурилиш жараёнлари асосий, ёрдамчи ва транспорт турларига бўлинади. Асосий жараёнлар  тўғридан-тўғри равишда конструкцияни яратишдан иборат бўлиб унга қуйидагилар киради:  бино ёки иншоатнинг  конструктив элементининг монтажи, кабел канализациясига кабелни ётқизиш, АТСнинг металконструкция элементларини ўрнатиш ва х.к.з.

Ёрдамчи жараёнларга қуйидагилар киради: траншея ва котлован деворларини махкамлаш, қудуқ ичидан сувни   тортиб олиш ва қудуқни қуритиш, котлованда алоқа кабел муфтасини монтаж қилиш учун ишчи ўринни тайёрлаш.

Транспорт жараёнида қуйидаги ишлар бажарилади: материаллар конструкцияларини тўғридан-тўғри равишда ишчи ўринга етказиб беришдан иборат.             

 

 

 

 

 

1.3 Қурилиш  махсулотлари, материаллари, ускуналари

 ва уларни сақлаш усуллари.

 

Капитал қурилиш жараёнида ускуналарни монтаж қилувчи ва монтаж қилинмайдиган турлари мавжуд. Ҳалқаро, шаҳарлараро, худудий хамда махаллий тармоқларнинг телефон станциялари, кўп каналли узатиш воситалари, радиоалоқалар, радиоэшиттиришлар ва телевидения технологик ускуналари албатта монтаж ишлари талаб этилади. Бундай ускуналарни ўрнатиб, йиғилиб, созлаб ташқи линия иншоатлари билан улангандан сўнг ишга туширилади. Монтаж қилинмайдиган ускуналарга автомобиллар, тракторлар, экскаваторлар, булдозерлар, автомотик текширув-тренировка аппаратуралари, назоратловчи- ўлчов пультлар киради, янги ускуналарни эксплуатацияга топширилишида монтаж қилувчилар ва уларни ўрнатувчиларсиз бажариладиган ишлардан иборат. Монтаж учун зарур бўлган ускуналарни ва қурилмалардан иборат бўлган технологик ускуналарни жойига етказиб бериш асосан буюртмачи томонидан бажарилади ва улар ускуналарни қурилиш жойларидаги омборхонага йиғиб борадилар. Объект омборига ёки қурилишнинг монтаж қилинувчи худудига келтирилган ускуна ва қурилмалар ташқи назоратдан ва текширувдан ўтказилади, лозим бўлса ўралган ускуналарни маьлум бир қисми очиб текширилади. Текшириш чоғида фдалолатномауро-счётлари, ўрамлари, спецификация ва бошқа завод томонидан тайёрланиб буюртмачига юборилувчи хужжатлар билан биргаликда ускуналарнинг жамланмаси назоратдан ўтказилади, унда синган ва дефектлар бўлмаслиги керак. Шунингдек олинган ускуналар ускуна  тайёрлаган завод томонидан берилган ҳужжатлар ва чизмаларига тўғри келиши, уларнинг деталлари бу қурилмаларнинг  қуриладиган жойлари тўлиқ равишда текширилди. Агар ускуналар буюртмалар омборида сақланадиган бўлса, у ҳолда ускунанинг очилган жойлари қайтадан тикланиб жойига қўйилади. Ускуналарни сақлаш усули бўйича улар тўртта гуруҳга бўлинади:

I гуруҳ – атмосферадан ҳосил бўлувчи ёғингарчиликдан ҳимояланиш талаб этилмайдиган ва оғир массали ускуналар бўлиб, улар мутлақо коррозия таъсири остида бўлмаслиги керак. Бундай ускуналар очиқ ва ажратилган омборларда (майдонда) ва релслар келувчи эстакадалар (платформалар) билан жихозланган бўлиши керак;

II гуруҳ – атмосферадан ҳосил бўлувчи ёғингарчиликдан ҳимояланишни талаб этиладиган ва ҳарорат тебранишларидан қўрқмайдиган ускуналар бўлиб, улар ярим очиқ омборхоналарда, умумий навес (айвон) ёки индивидуал ажратилган юк жойларида сақланиши керак.

III гуруҳ – ҳарорат тебраниши таъсир кўрсатмайдиган жойларда сақланувчи ҳамда ёғингарчиликдан ва намликдан ҳимояланувчилардан сақловчи ускуналар, қуруқ ва ёпиқ иситилмайдиган омборларда сақланиши лозим.

IV гуруҳ – намликдан, заҳдан ва ҳарорат ўзгарувчиларидан ҳимояланувчи ускуналар бўлиб, улар ёпиқ,  иситиладиган ва шамоллатиладиган омборхоналарда сақланиши керак.

Телекоммуникациянинг технологик ускуналари асосан III ва IV гуруҳ ускуналарига таълуқлидир.

Қурилиш жараёнида жуда ҳам  кўплаб турли ҳил материаллар, деталлар, маҳсулотлар ва конструкциялар қўлланилади, улар буюртмачи омборхонасига ва қурилиш майдончасига етказиб берилиши асосан қурилиш корхоналари томонидан олиб борилади. Қурилиш материалларининг баҳоси, қурилиши учун деталлар ва конструкциялар бутун объектни тиклаш учун кетадиган умумий қурилиш – монтаж ишлар ҳамжмининг 55 %  миқдорини ташкил этади.

Яратилувчи бино ва иншоатлар сифати асосий қурилиш материаллари, маҳсулотлар ва конструкциянинг сифати ва яхшилиги билан аниқланади.  Шунинг учун қурилиш – монтаж ишларини бажариш жараёнида сифат назорати билан танланади, унда асосий эътибор маҳсулотлар ва ускуналар паспортига ва сертификатига қаратилган бўлиши керак. Баъзи бир материаллар мисол учун симлар, кабеллар, муфталар, монтаж учун қўлланувчи деталлар, асбоб-ускуналар, маҳсус кийимлар эса омборхоналарда сақланади.

Конструкция ва ускуналар сақлаш жойлари ва сақлаш усуллари техник-иқтисод ҳисоблар асосида танланади ва аниқланади. Мисол учун алоқа  кабеллари, кабел арматуралари ва кабелли линия қурилиши учун зарур бўлган ускуналар ва материаллар кабелли линия трассасига яқин бўлган жойларда сақланади, бунда кабел майдончалар ташкил этилиб улар бир-биридан 15-20 км масофада жойлаштирилади. Кабел майдончалари учун ажратилган жойлар танлови кабел сақланадиган жойдан кабел ётқизилувчи трассаси орасидаги автомабил йўл холати текшириб ўрганиб чиқилгандан сўнгра аниқланади. Бунда кабел майдончаси жойи текис, ёғингарчилик тушмайдиган қуруқ жой бўлиши керак. Кабел майдончаси ускуналарни тушириб ортиш учун эстакадалар, платформа билан ҳамда ёнғин алангасидан ҳимояланган жой танланган бўлиши лозим.

 

Назорат саволари:

 

1.                      Қурилиш ишларининг асосий мақсади.

2.                      Линия ва станция иншоатларининг қурилиш ишлари.

3.                      Линия иншоатларида корхона  кенгайиши бўйича  бажарилувчи ишлар.

4.                      Корхона реконструкцияси.

5.                      Ишлаб турган корхонанинг техник томондан қайта жихозлаш ишлари.

6.                      Ишга туширилувчи комплекс.

7.                      Қурилиш объекти.

8.                      Қурилиш ишлари.

9.                      Махсус қурилиш ишлари.

10.                 Монтаж ишлари.

11.                 Қурилиш махсулотлари.

12.                 Қурилиш материаллари.

13.                 Қурилиш материаллари ва махсулотларини сақлаш қоидалари.

 

 

2-маъруза. Қурилишнинг мухандислик тайёргарлиги, норматив техник ҳужжатлари, иншоатни эксплуатацияга қабул қилиш тартиби.

 

 

2.1. Техник нормаллаштириш ва стандартизация.

 

Қурилиш ишларидаги нормаллаштириш деганда,илмий-тадқиқот ишлари натижасида корхонани, бино ва иншоатни лойихалаштириш бўйича аниқланадиган комплекси бўлиб, унинг натижасида қурилиш-монтаж ишлари аниқланади, ҳамда қурилиш нархи, материалларни тақсимлаш нормалари, ишлаб чиқариш ва техник ресурслар ҳажми аниқланади.

Қурилиш ишларининг стандартизацияси эса қурилиш махсулотининг (конструкциялари, махсулотлари, бинолари ва иншоатлари), қурилиш материалларининг, ишлаб чиқаришнинг ва лойихалаштириш ишларини юқори сифатга эришиш учун, иқтисодли бўлиши,ишончли ва бу махсулотни узоқ вақт мобайнида  хизмат кўрсатувчи  бўлиши, умум - талаб нормалари ва талаблари илмий тадқиқот асосида ўрнатилган  тартибга келтирилган кўринишидир.

Қурилиш ишлари бўйича Вазирлар Махкамасининг Давлат қўмитаси томонидан  янги ва бугунги кунда қўлланувчи норматив ҳужжатлар бўлиб, бундай хужжатларни тасдиқланиш вақти, уларни тадбиқ этиш вақти,   рўйхатга олиш вақти ва сақланиши муддати кўрсатилади.    

Қурилиш учун меъёрий ҳужжатлар давлатлараро ва давлат ҳамда соҳа учун қўлланувчи турларига бўлинади. Давлатлараро меъёрий ҳужжатларга қурилиш нормалари ва қоидалари ҳамда инструкциялардан иборат бўлиб, улар давлатлараро қурилиш қўмитаси томонидан тасдиқланади. Давлат стандартлари қурилиш материаллари ва махсулотларини қўллаш учун ҳамма вазирликлар, агентликлар ва улар тасаруфидаги сохалар, лойихалаштириш ва қурилиш корхоналари учун албатта бажарилиши керак.

Норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларни қайта кўриб чиқиш етук илмий –тадқиқот ва лойиха корохоналари томонидан бажарилади ва бу ҳужжатлар давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқарган корхона вазирлиги ва ёки агентлиги тавсияси бўйича тасдиқланади.

Бизнинг давлатимизда қурилиш ишлари бўйича техник нормаллаштиришнинг тизими мавжуд бўлиб, у қурилиш нормалари ва қоидаларига асосланган (СНиП). Қурилиш нормалари ва қоидалари тўртта қисмдан иборат бўлиб,ҳар бири ўзининг йўналиши бўйича бўлимларга эга. Қурилиш нормалари ва қоидаларининг ҳар бир қисми рим рақамли белгиланишга эга бўлса, бўлим тартиб рақамлари эса араб рақамли белгиланишга  эга. Қолган иккита рақам эса ушбу бўлимнинг тасдиқланган йилини билдиради, мисол учун СНиП –I-2-88.(ҚМҚ-I-2-02)

I-      қисм. Қурилиш терминологияси, бино ва иншоат туркумланиши, модул ўлчамларини қўлланиш қоидалари ва қурилишда рухсат этиладиган миқдорларнинг асосий  қоидаларини таъкидлаб ўтади. 

II-   қисм. “Лойиҳалаштиришнинг умумий масалаларига - қурилиш конструкциялари ва қурилиш асослари ҳамда фундаментлари, инженерлик қурилмалари ва ташқи тармоқлар, транспорт иншоатлари, алоқа бинолари ва иншоатлари, телевидение ва радиоэшиттириш бинолари ва иншоатлари, умумий бино ва иншоатларга қуйиладиган талаблар ва қоидаларини” кўрсатиб ўтади.

III-      “Ишларни бажариш ва уларни қабул қилиш қоидалари”. У ўз ичига қурилиш ишларини ташкил этиш бўйича умумий масалаларга қўйиладиган асосий талабларни олади

IV-     қисм. “Смета нормалари ва қоидалари” ўз ичига элементар ва умумлаштирилган сметалар ва нормалардан иборат бўлиб, у ўз навбатида ускуналар монтажи ва қурилиш учун зарур бўлган сметалардан иборат. Смета-норматив ҳужжатларнинг асосийси қурилиш ишлари учун ҳар хил туманлар учун нарх-наволар бахоларидан иборат. Шу жумладан № 36 йиғма маълумот “Алоқа иншоатлари, радиоэшиттирш ва телевидение” бўйича сметалар кўриб чиқилади.

Қурилиш нормалари ва қоидаларининг маълум бир масалалари бўйича махсус норма, инструкциялар, қоидалар қўлланади. Булар ичида СН-461-74 рақами билан белгиланган “Алоқа линиялари учун ерни ажратиш нормалари” бўлиб, унда алоқа линиялари учун ер полоса кенглиги аниқланади ҳамда линия иншоатларини жойлаштириш учун ер участка ўлчамлари кўрсатилади.

Техник нормаллаштириш тизими қуйидагича норматив ҳужжатлардан иборат: 

-лойиха-қидирув ишлари бўйича - ишлаб чиқариш корхоналарининг қурилиши учун лойиха ва сметаларни ишлаб чиқариш бўйича инструкция бўлиб, унда линия иншоатларининг  қурилиши учун  мухандислик  қидирув ишлари учун нархлар йиғмасидан иборат.

Лойихалаштириш ва қурилиш масалалари бўйича соха норматив ҳужжатлари ишлаб чиқарилади. Бундай соха ҳужжатларини ФТМТМ томонидан ишлаб чиқарилади. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тасаруфидаги  ФТМТМ томонидан ишлаб чиқарилган ҳужжатларда  лойихалаштириш ва қурилиш масалалари бўйича асосий талабларда ҳамма жараёнлар кўрсатиб ўтилган.

Турли хил қурилиш ва монтаж ишларини бажариш инструкциялари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар маълум бир вақтдан сўнгра янги рационал техник лойиха ечимлари асосида янгиланиб турилади.  Мисол учун 1962 йилда қабул қилинган “ШТТ нинг линия иншоатларининг қурилиш қоидалари” ўрнига 1978 йил 1 январдан бошлаб “ШТТ линия иншоатларининг қурилиши бўйича” умумий инструкция қабул қилинган бўлиб, унда бажарилувчи ҳамма ишлар янги техник ечимлар асосида бажарилиши лозим.

Охирги йилларда ишлаб чиқаришнинг қурилиш –монтаж ишлари бўйича бир қанча соха ҳужжатлари билан тўлдирилган, маълум бир ишлар ва ишчи операциялар учун технлогик карталар (ТК) ва меҳнат процессининг картаси ишлаб чиқарилган. Қоида бўйича технологик карта янги ишлаб чиқариш жараёни асосида қурилиш-монтаж корхонаси томонидан  ишлаб чиқарилиб, у ишлаб чиқариш  операцияларининг таркиби, уларнинг бажарилиш кетма-кетлиги, ишни сифатли қилиб бажариш бўйича  асосий талаблар, материаллар, машина, механизм, асбоб-ускуналар ва уланган қўшимчалари учун  лозим бўлганлиги кўрсатиб ўтилади. Бундан ташқари бундай технологик карта маьлум бир иш хажмини бажариш учун меҳнат харажатларининг хисоби, иш бажарувчи звено ва уларнинг иш бажариш муддати кўрсатилади.

Меҳнат процессининг картасида асосий эьтибор мехнат усулига қаратилган бўлиб, ишчи операциялари бажариш билан боғлиқдир. Бундай карта ёрдамида ёшларни мехнат жараёнига ўргатиш билан боғлиқ.

Ишлаб чиқаришни ошириш, техник прогрессия асосида ишлаб чиқариш сифатини ошириш йўлларидан бири бу стандартлаштиришдир.

Стандарт–норматив техник хужжат бўлиб, у обьектни стандартлаштириш ва маьлум бир орган томонидан тасдиқланган холда норма, қоида ва талабларни ўрнатилган комплексидир. Стандартлар тоифа ва  қўллагич тоифаси бўйича ҳамда тасдиқланиш сатхи бўйича қуйидагиларга бўлинади:

Давлат стандарти– давлат ичида жойлашган хамма корхона,ташкилотлар учун албатта бажарилувчи бўлиши керак.

Соха стандарти–– ушбу соха, корхона ва ташкилотлар ва бошқа соха ташкилотлари ( буюртмачи) учун албатта бажарилувчи бўлиши керак.

Корхона стандарти– ушбу корхона учун тасдиқланган бўлиб, ушбу корхонада ишлайдиганлар учун албатта бажарилиши керак.

Ахборот- коммуникация технологиялари учун давлат, соха ва корхона стандартларини Ўзбекистон Алоқа ва Ахборотлаштириш Агентлиги томонидан ишлаб чиқарилади ва тасдиқланади.

Стандартлаштиришнинг асосий ўрнини норматив техник хужжатлар эгаллайди ва уларга аниқ турдаги, русумдаги махсулотга ўрнатилган комплекс талаблар ўрнатилган бўлиб, бу вазифани техник шарт бажаради.

Техник шарт деб аталувчи норматив техник хужжат, махсулот деб аталувчи учун ажралмас техник хужжат жамланмаси бўлиб, у шу махсулот учун қўлланади. Техник шарт давлат, соха ва корхона стандартлари бўлмаган холда ушбу махсулот учун  ишлаб чиқарилади. Техник шарт махсулотни ишлаб чиқариш, уни етказиб бериш, қабул қилиб олиш, назоратлаш бўйича хамма талабларга жавоб бериши керак хамда у техник хужжатда кўрсатилган хам бўлади. Техник шартни махсулот, материал ва бошқа ишлаб чиқарувчилар учун  техник жихатдан қўлланилиши ва халқ хўжалигида қўлланишни тасдиқлаш, келиштириш каби жараёнлар давлат стандарти асосида бўлиши керак.

Хамма ишлаб чиқарувчи махсулотлар сифат бўйича учта тоифадаги аттестациядан ўтиши керак. Булар: олий, биринчи ва иккинчи тоифадагилар бўлиб, улар давлат аттестация қўмитаси томонидан ўтказилади.

Юқори тоифага мансуб бўлган махсулот техник иқтисод кўрсаткичлари бўйича жахон талабларига жавоб берувчи ёки ундан юқори бўлиши билан бирга ташқи жахон бозорида рақобатли бўлиши керак ва сифат кўрсаткичлари юқори бўлиши билан бирга стандарт ва техник шартларга жавоб бермоғи лозим.

Биринчи тоифадаги махсулот хозирги  замон стандарт талабларига ва техник шарт талабларига жавоб бермоғи лозим. Иккинчи тоифадаги махсулот эса техник иқтисод кўрсаткичларга жавоб бермайдиган, эскирган ва модернизацияга лойиқ  ёки ишлаб чиқаришдан  тўхтатилган бўлиши керак. Иккинчи тоифали махсулот сифати  бўйича стандартнинг қўлланиш муддати бу стандартни тасдиқлаган корхона томонидан ўрнатилади.

Давлат аттестация қўмитаси томонидан тақдим этилган ечим  ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг техник қўлланилиши бўйича юқори ёки биринчи тоифадаги махсулот учун уч йилгача муҳлат қўйилади, аммо бу муддат стандарт  ёки техник шартни қўлланиш муддатидан ошиб кетмаслиги керак.

 

2.2. Ишлаб чиқаришнинг муҳандислик томонидан тайёргарлиги.

 

Қурилиш объектининг ёки қурилиш майдончасини мухандислик томонидан тайёргарлиги асосан маҳаллий шароитларга боғлиқ бўлиб, у ушбу иншоатни тиклаб яратиш хусусиятлари билан аниқланади. Шунинг учун қурилиш-монтаж ишларини олиб борувчи пудрат ташкилот қурилиш ишлари бошлангунга қадар қуйидагиларга эга бўлиши керак:

-техник ёки техно-ишчи лойиҳада қурилиш ишларини ташкил этиш бўйича принципиал лойиқ ечимлари ҳамда қурилиш учун ажратилган ер бўйича хужжатлар;

-ишчи чизмалари ишлаб чиқаришга руҳсат деган белги бўлгандан сўнгра ўз вақтида ишлаб чиқариш лойиҳасини (ППР) ўз вақтида тайёрлаш ва унга лозим бўлган хужжатларни тайёрлаш;

-қурилишни ёки объектни қуриб яратиш учун тасдиқланган жамланган сметани, ресурслар ҳаражати ҳақидаги қайдномаларни, бирламчи баҳо катологи ва сметалар баҳо калькуляцияси;

-қурилиш учун ажратилган геодезик ишлар ва қурилиш учун ажратилган майдонча чегаралари ҳақидаги теҳник хужжатлар;

-ускуналарнинг монтажи бўйича завод томонидан берилган инструкция,  паспорт, сертификатлар, лаборатория ва техник тадқиқотлар далолатномалар.

Телекоммуникация объектларнинг қурилиш ишларини ўз вақтида бошлаб тугатиш ишлари учун тезда техник хужжатларни ўрганиб чиқиш, қурилиш майдончасини ўрганиш, қурилиш ишларини олиб бориш лойиҳаларини тайёрлаш натижасида  қуйидаги ишлар бажарилади:

-ўз вақтида қурилиш деталлари ва конструкцияларни универсал ҳолда бўлишлик  масалалари кўриб чиқиш ва уларни очиш;

-маълум бир рационал технологияни ишлаб чиқиш учун ишлаб чиқариш қувватларини эътиборга олиш керак;

-логик ечимларга ўзгартиришлар киритиш ва бу билан қурилиш иш ҳажмини қисқартириш, иш нархини  ва қурилиш муддатини қисқартириш.

Алоқа линияларининг қурилиш ишларида  асосий эътибор трасса шароити жойига чиқиб ўрганишдан, кучайтиргич пунктлари ва станция майдончаларини текшириб чиқиш, ҳамда қурилиш материаллари, алоқа кабеллари ва бошқа турдаги ускуналарни сақлаш учун жой танлашга қаратилди. Трассадаги кабел ётқизиладиган жой  ва кабел канализацияси учун трасса ўрганилаётган пайтда асосий эътибор темир йўл ва автомобил йўли, сув хавзалари билан кесишув жойларидан иборат бўлган мураккаб участкаларга қаратилиб унда ишлаб турган ер ости иншоатларга, тупроқ тоифаси характерига, трассани бошқа иншоатлар билан яқинлашиш жойига, ер остидаги сув сатҳига, трассадаги экилган дарахтларга ва текисланадиган жойларга, қурилиш жараёнида механизация ва қўл кучидан фойдаланадиган жойларга қаратилади.

Трассани бўлиб чиқиш жараёнида махсус геодезик ишларни олиб борувчилар билан бажарилади ва лозим бўлса лойиҳада кўрсатилган трассани четга олиб кетиш  ўлчамларига қаттиқ эътибор берилади.

Линия иншоатлари трассада битта линия кўринишга эга бўлиб, унинг жойи  унчалик катта бўлмаган кенгликни эгаллайди, бундай ўқ бўйича яратилган иншоат трасса деб юритилади. Лойиҳада кўрсатилган қудуқлар, кучайтиргаич пунктлари ер юзасида белгиланиб боради ва у ерларга қозиқлар қоқилади. Ер юзида қоқилган қозиқлар бўйича трасса бўлиниб чиқилади.

 

2.3. Бино ва иншоатларни эксплуатацияга қабул

 қилиш бўйича асосий қоидалар.

 

Қурилишнинг пудрат усули бўйича бажаришда асосий қатнашчилар қуйидагилар:

-буюртмачи;

-бош лойиҳачи;

-бош пудратчи.

Буюртмачи вазифаси ер участкасида қурилиш ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлган корхона ёки оператордир. У лойиҳа корхонасига лойиҳа-смета  хужжатларини буюртма берувчи, ишлаб чиқариш корхоналарига ускуна ва қурилмаларни буюртма бериш ва қурилиш-монтаж ташкилотига қурилиш ишларини бажариш учун буюртма берувчи ташкилот ёки оператор бўлиши мумкин.

Бош лойиҳалаштирувчи – буюртмачи  томонидан берилган бино ёки иншоатни ушбу қурилиш ишлари учун лойиха-смета ишларни бажарувчи ташкилот, у буюртмачи билан шартнома асосида иш олиб боради. Бундан ташқари лойиҳалаштирувчи ўз вақтида сифатли лойиҳа ва смета тайёрлаб беради, ҳамда қурилиш жараёнида лойиҳалаштириш ишлари билан боғлиқ бўлган масалалари ечишда  ва лойихалаштирушчи томонидан кузатув ишларини  олиб боради.

Бош пудратчи – қурилиш монтаж ишларини олиб борувчи ташкилот ёки юридик шаҳс бўлиб, у хўжалик балансида бўлиб у қурилиш-монтаж ишларини олиб борувчи ишлаб- чикариш корхонасидир.

Буюртмачи ва қурилиш-монтаж ишларини олиб борувчи пудратчи ташкилот орасида шартнома тузилади. Бу шартнома асосида қурилиш-монтаж ташкилоти бино ёки иншоатни қуриб беради ва ҳеч қандай дефектсиз буюртмачига топширади.

Бино ёки иншоат қуриб битказилгандан сўнгра ишчи комиссия тузилиб, қуриб битказилган бино ёки иншоат қабул қилиб олинади, ундан сўнгра ишчи комиссия хужжатлари ўрганиб чиқилгандан сўнгра давлат комиссияси қабул ишларини бажаради.

Қурилиш-монтаж ишлари тугатилиб иншоат ёки бино техник эксплуатацияга қабул қилингандан сўнгра, хамма хужжатлар буюртмачи томонида қолади ва эксплуатация ишлари бажарилади.

Бугунги кунда буюртмачи вазифасини Республикамизда “Ўзбектелеком” АК бажаради, бош лойиҳалаштирувчи вазифасини эса  “Алоқа лойиҳа” ДУК бажаради. Пудратчи вазифасини эса “Алоқа инвест” корхонаси ёки харакатдаги механизация колоннаси ёки бир қанча қурилиш-монтаж сертификатига эга бўлган фирмалар бажаради.

 

Назорат саволлари

1.     Қурилиш нормалари ва қоидалари.

2.     Қурилиш қоидалари ва унга талуқли булган хужжатлар.

3.     Стандарт хужжатлари.

4.      Қурилиш ташкилотларининг қуриш ишларинг бажариш учун лозим булган тадбирлар.

5.     Алока линия иншоатларинг қуриш ишлари бажариш учун бажариладиган тайёргарлик ишлари.

6.     Буюртмачининг асосий вазифалари.

7.     Лойихалаштирувчи корхонанинг  асосий вазифалари.

8.     Пудратчи корхонанинг асосий вазифалари.

9.     Республикамизда алока линия иншоатларининг қуриш лойихалаштириш ишларини олиб борувчи ташкилотлар.

 

3-маъруза. Ер билан боғлиқ бўлган ишлар.

 

3.1 Ер иншоатларининг кўринишлари  ва

тупроқлар ҳақида  тушунчалар.

 

Ер билан  боғлик ишлар асосан ерни кавлаб ишлов бериш ва ерни бир жойдан иккинчи жойга силжитиш билан боғлиқдир. Ер билан боғлиқ ишлар таркиб мажмуига ер асосларидан иборат бўлиб, унда ер таркибидаги тупроқларни қайта ишлаш ва тупроқни бир жойдан иккинчи жойга суриш ҳамда тупроқ ишларига таълуқли ишларга эса ер юзасини очиш ва ер қатламларини қайта тиклаш, кавланадиган ер четларни мустаҳкамлаш, ер ости сувларини чиқариб ташлаш, ер юзасидаги ўсимликлар ва дарахтларни олиб ташлаш, ер юзасини текислаш ишларидан иборат. Ишлаб чиқариш ва фуқоро қурилиш ишларида ер билан боғлиқ ишлар траншея ва  котлован кавлаш ишларидан, йўлларни қуриб яратиш ҳамда режалаштирилган қурилиш майдончаларини тайёрлашдан иборат. Бундай иншоат ишлари ер юзасидан тупроқларни чиқариб ва лозим бўлган ўрани кавлаб тупроқни суриш ишларидан ташкил топади.

Траншея деб, маълум бир узунликда ва унчалик катта бўлмаган кенгликда кавлаш ишларига айтилади.

Траншей элементлари қуйидагидан иборат:

-чуқурлик деворлар;

-чуқурлик четлари;

-чуқурликнинг бузиладиган ер юза бурчаклари.

Кавланган ернинг маълум бир тўғри бурчакли, квадрат кўринишлари котлован деб юритилади. Ер иншоатларининг табиий равишда ер юзасини кавланган жойини кўмиш жараёни кўмилиш деб юритилади.

Режалаштирилган теккислаш ишлари деганда лозим бўлган лойиҳа профилига келтириладиган қурилиш майдончаси тушунилади.

Ер билан боғлиқ бўлган қурилиш ишлари қурилиш нормалари ва қоидаларини учинчи бўлимига асосланиб бажарилади.

Ишлаб чиқариш лойиҳасида (ППР), ишчи чизмаларда ва технолагик карталарда ер билан боғлиқ бўлган ишларни бажаришда иш хажми ва ишни бажариш усуллари, ер кавлайдиган машина ва механизмлар сони ва уларнинг тури–ҳақидаги маълумотлар, ишчи   кучи ҳақида маълумотлар келтирилади. Ер билан боғлиқ бўлган ишларни бажариш бўйича тушунчалар эса тўғридан-тўғри равишда ишчи чизмаларда кўрсатилади.

Ер юзасининг энг юқори қатламларида жойлашган юза тупроқ деб юритилади. Тупроқ ҳусусияти, тупроқ тузилиши, унинг минераллик таркиби ва унинг ташкил этувчилари билан боғлиқдир. Тупроқлар ўзининг тузилиши бўйича:

-тошлоқ – тоғлик ерлардаги йирик тошлар кўриншида;

-цементлашган ва қаттиқ тошлардан иборат бўлмаган махсулот бўлиб улар тоғлик жойларда бўлади. Чўққилик тупроқга гранит, диабоз, қум ҳосил қилувчи тошлар ва бошқа қаттиқ аралашмалардан иборат бўлса, чўққилик бўлмаган тупроқлар эса лойлик ерлар, тупроқлик ерлар, тошлоқ ерлар, қотиб қолган ерлардан иборат.

Тупроқлар қуйидаги кўрсатмалар билан тавсифланади.

-хажм массаси;

-намлиги;

-ёпишқоқлиги;

-ишлов беришлиги;

-табиий равишда бурчак ҳолда эгилиш ҳолати.

Хажм массаси деганда зич ҳолатдаги 1м3 тупроқнинг масса ҳолати тушунилади. Хажм массаси тушунчаси ишлов бериладиган тупроқнинг асосий зичлик кўрсатгичи бўлиб хисобланади.

Органик тупроқларнинг массаси минерал тупроқлар массасидан анча кичик. Масса хажми ишлов беришнинг қийинчилик ёки мураккаблик даражаси ва тупроқни транспорт ёрдамида бир жойдан иккинчи жойга элитиш даражаси билан аниқланади.

Тупроқнинг намликни сингдирувчилик ҳолатда бўлмаслик ҳолати деб эса тупроқнинг энг юқори қатламидан пастки қатламига қадар сувнинг ёки намликни сингдириб ўтказмаслиги тушунилади. Бир-бири билан боғланган тупроқлардан қум ёки тош парчалари сувни ўтказмаслик ҳолати жуда ҳам юқори бўлса, бир-бири билан боғланган тупроқлар мисол учун лой ва лойлик ерларда сувни ўтказмаслик хусусияти бутунлай бўлмайди.

Сувни шимдирувчанлиги юқори бўлган тупроқларга эса бутунлай сувни шимиб олиб кейинги қатламига ўтказмайди,бунга мисол қилиб лойлик ерлар, қора тупроқ ерлар, торф қатлами киради. Қўл кучи билан ерга ишлов бериш мураккаблиги ва уларнинг портлаш усули бўйича 11та гурухга бўлинади:

I-V гурух тупроқлари – қум, лой, қотиб қолган тупроқ сочилиб тушиб кетувчи қум, майда тошлик ерлар, ўсимликлар ўсадиган ер юзасидан иборат бўлиб, улар қўл кучи билан лопата, лом, кетмон,отбойный молоток ва баъзи бир ҳолларда портлаш усули билан ишлов берилади.

VI – XI гурух тупроқларга эса фақатгина портлатиш усули билан ёки махсус механизм ёрдамида ишлов бериладиган ерлардан иборат. Тупроқга ишлов беришнинг мураккаблиги, бир жойдан иккинчи жойга элтиш ва ерни суриш каби ер билан боғлиқ ишлар олтита гурухга бўлинади ва улар СНиП ҚМ ва Қ IV-10 қурилиш нормалари ва қоидаларида кўрсатиб ўтилган. Траншеясиз усул ёрдамида мисол учун горизонтал равишда бураб тешаш каби ишларга мансуб бўлган тупроқлар учта гурухга бўлинади.

 

3.2. Ер ишларини бажаришнинг асосий қоидалари.

 

Қурилиш майдончасида, трассада қурилиш ишларини бажариш фақатгина лойиха хужжатларини келиштирилган ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқланган ва лозим бўлган геодезик ишлари бажарилиб бўлиниб  ер ишлари билан боғлиқ ишларни тасдиқланган хужжатларни олгандан сўнгра бажарилади. Ер ости иншоатларини ётқизиш ва уларни қайтадан ўзгартириш каби ер билан боғлиқ бўлган ишлар фақатгина маҳсус   руҳсатнома (ордер) олингандан сўнгра бажарилади. Бу ордерда ушбу ишларни бажаришга жавобгар бўлган шаҳс, қурилиш ишларини бажариш муддати, ишларни бажарувчи ташкилот ва ишларни бажариш муддати, ер ости иншоатлари жойлашган ташкилот, ер ости иншоатлари жойлашган ерни кўрсата олувчи ташкилот  вакили ер ишларини бошлашдан олдин кўрсатилган жойда бўлиши керак, бундан ташқари ер иншоатлари ўтган  жойларни  қайта тикловчи  ташкилот вакили ҳам бўлиши керак ва ордерда кўрстилган бўлиши лозим.

Лозим бўлган эҳтиёткорлик чораларини кўриш мақсадида  ер билан боғлиқ ишлари бошланишидан бир кун аввал ордерда кўрсатилган ташкилий вакилларга ер билан боғлиқ бўлган ишларни бошлашни эслатиб қўймоқ зарур.

Ер ишлари билан боғлиқ бўлан жавобгар шаҳс доимо ер билан боғлиқ ишлар бажарилиш жараёнида обьектда бўлиши керак

Ер кавланадиган жойлар тўсиқлар билан беркитилиши ва йул қоида белгилари билан тўсилиши керак.

Ер билан боғлиқ ишлар бажарилиб бўлгандан сўнгра ҳамма ер остига беркитиладиган ишлар далолатномалар билан ҳужжатланади. Бу далолатномаларда бажарилган иш хажми ишчи чизмалар, (ҚМ ва Қ) , техник шартларга тўғри келиши кўрсатиб ўтилади хамда бажарилган иш сифати баҳоланади. Берк ҳолда бажарилган ишлар далолатномаси буюртмачи томонидан тасдиқланган техник кузатувчи ва иш бажарувчи томонидан имзоланади.

 

3.3. Алоқа иншоатларининг  қурилишидаги ер билан боғлиқ ишлар.

 

Кабелли алоқа линия иншоатларининг қурилиш иш жараёнида  қуйидаги ер билан боғлиқ ишлар бажарилади:

- ер ости кабеллари ва қувурлари учун траншея кавлаш ва бу траншеяларни шиббалаб кўмиш;

- кабел канализация қудуқлари, ер остига ётқизилган кабелларнинг муфтасини монтаж қилиш котлованлар хизмат талаб этилмайдиган кучайтиргич пунктлари учун ер ости цистерналари учун котлованлар техник ва фуқароларни яшаши учун бино ва  фундаментлари, мачта ва миноралар учун котлованларни кавлаш ва уларни шиббалаб кўмиш;

- симёғочларни кўмиш учун ва ўлчов устунчаларни ўрнатиш учун ўралар кавлаш ва уларни шиббалаб кўмиш;

- хизмат талаб этиладиган кучайтиргич пунктларининг ер усти қисмида кавланган котлован четлари  кўмилиб кетмаслиги учун махкамлаш (обваловка) ишлари;

- баъзи бир холларда ер устки юзасини текислаш ва улар учун кавланган ўралар тагини мустахкам холга келтириш, ерни рекультивациа қилиш учун ер юзасининг тепа қисмидаги унумдор жойини бошқа жойга кўчириш, қурилиш ишлари натижасида ортиб қолган тупроқни машинага ортиш ва бошқа жойга элтиб қўйиш;

- алоқа кабелларини, телефон кабел канализация кувурларини ер остига ётқизиш учун ер юзасини кавлаб очмасдан горизонтал усулда траншеясиз холда ётқизиш жараёнида бажариладиган ишлар;

Кабелли алоқа иншоатларининг қурилиш ишларида ер билан боғлиқ бўлган  ишлар бошқа қурилиш ишлари жараёнидан қуйидаги иш жараёнлари билан фарқ қилади:

- об хаво ва йил вақти шароитлари, тупроқ характери, ер ости сувлари, жой рельефига қарамаган холда бажарилиши керак;

- маълум бир узоқ масофада жойлашган ишлаб чиқариш базалари ва қурилиш ташкилотларини турли жойларда жойланиши бўйича,  бутун территория бўйича жойлашган объектларга қарамаслик керак;

- бутун трасса бўйлаб қурилиш майдончаларини доимо ўзгариб туриши ва бажариладиган иш фронтларини чўзилиб кетиш характери;

- маьлум бир иш характери турли ишлар хажм таркибида бўлишлиги;

- шаҳар ичида ва ахоли истиқомат қиладиган жойларда трассанинг тор бўлишлиги ва трассанинг бўш бўлмаслиги хисобига қурилиш зонасига шахар транспортини етиб бормаслиги;

- кўприк ва пиёдалар юрадиган йўлкалар юзасини мураккаблиги ҳисобига бу йўлларни қайта тиклаш ишларини мураккаблашиб кетишлиги;

- ер ости иншоатлари трассасида бажариладиган иш жараёни кичик чуқурликда ва кичик кенгликда бажариладиган ишлари хисобига механизимларни қўллаш имконининг бўлмаслиги.

Бундай фарқ қилишлик афзаллиги бўйича қурилиш технологияси, механизмлар таркиби, ишни ташкил этиш, қурилиш ишларининг сезон бўйича давом этишлиги, қурилиш монтаж ишларини ишлаб чиқариш технологиясини ўсиши бўйича аниқланади.

Ишчи чизмаларда (кўчалар бўйлаб) лойихалаштирилувчи ер ости иншоатининг ётқизиладиган чуқурлиги ҳамда ишлаб турган ва лойихалаштирилувчи иншоатларни бир-бирига боғлиқлиги вертикал кўринишда ва қизил линияга боғлиқлик ҳолатларида кўрсатилиши лозим.

Кабел канализациясига ётқизилувчи алоқа кабеллари ва улар асосидаги иншоатлардан ер юзасигача бўлган масофа 3.1- жадвалда келтирилган.

3.1-жадвал

   Қувур       турлари

Ер юзасидан ер остидаги энг юқорида жойлашган қувур орасидаги минимал масофа, метр

Кўчанинг пиёдалар харакатланувчи қисмида

Автомобиллар харакатланувчи қисмида

Асбестоцемент, полиэтилен.

0.4

0.6

Бетон(цемент-қумли, сопол)

0.5

0.7

Пўлат қувурлар

0.2

0.4

 

Алоқа кабелларини ер остига тўғридан-тўғри равишда кўмиладиган масофа лойиха ва ишчи чизмалар бўйича кўрсатилади. Агар лойихада кўрсатмалар келтирилмаган бўлса, у холда махаллий телефон тармоқ кабеллари I-IV гурухга таьлуқли ерларда 0,7 метрдан кам бўлмаган чуқурликга кўмилса, тошлоқ ерларда бу чуқурлик 0,4 метрдан кам бўлмаслиги керак. Кўчанинг пиёдалар юрадиган йўлакларида I-IV гуруҳ тупроқларда кабелни 0,4 метр чуқурликлардан кам бўлган чуқурликга кўмиш мумкин.

Шахарлараро ва худудий тармоқда ётқизилувчи кабелларнинг ётқазилувчи чуқурлиги лойиха бўйича ёки ишга чизмаларда кўрсатилиши керак.

Кабелларнинг ётқазиладиган минимал чуқурликлари хақидаги маълумотлар 3.2- жадвалда келтирилган.

3.2-жадвал

Тупроқ гурухи ва кабел тури

Ётқизилувчи энг минимал чуқурлик, метр

I-IV-гурух тупроқлари

0.9............1.2

IV-гурух тупроқларига ётқизилувчи симметрик, коаксиал ва оптик кабеллар

0.9............1.2

V- гурух тупроқлари

0.4.............0.6

 

Назорат саволлари

1.     Ер билан боғлиқ ишлар.

2.     Тупроқ таркиблари ва гуруҳлари.

3.     Ер ишларини бажаришнинг асосий қоидалари.

4.     Алоқа иншоатларининг қурилиш жараёнида ер билан боғлиқ бўлган ишлар таркиби.

5.     Алоқа иншоатларини ер остига ётқизиш чуқурлик масофалари.

 

 

 

4- маъруза. Линия - кабел   алоқа иншоатларининг қурилиш

 монтаж ишлари.

 

4.1. Тайёргарлик ва назоратловчи ишлар.

 

Линия иншоатларининг қурилиш ишларига таёргарлик-қидирув ишлари асосидаги лойиҳа корхонаси томонидан олиб борилган ҳужжатларни ўрганишдан бошланади, бундай хужжатлар қидирув ишлари асосидаги ҳужжатлардан иборат.

Техник – ишчи лойиха таркибига қуйидагилар киради:

-         трасса танлови, ётқизилувчи кабел тури, автомобил темир йўл ва дарёлардан кесишув усуллари, кабелларнинг монтажи бўйича бино ёки иншооат ичига киритилувчи ускуналар, кабелларни коррозиядан, яшин уришидан, электромагнит таъсирлардан ҳимоялаш усуллари кабелларни ўзгармас ҳаво босим остига қўйиш каби ишларни ташкил этиш ва уларни олиб бориш ҳамда механизация ишларининг хажми каби масалалар билан боғлиқ бўлган техник ечимлар хақида ёзма маълумотлар келтирилган бўлиши керак:

-         иш ҳажми қурилиши учун ва керак бўладиган материаллар қайдномаси;

-         сметалар;

-         маълум бир масштабда ва кўринишда бажарилган ишчи чизмалар.

Ишчи чизмаларда ёки унга таълуқли бўлган иловалар иш таркиби билан қизиқтирувчи ташкилотлар билан келишилган ва ишлаб чиқарилган техник лойиха ечимлари кўринишда бўлиши керак.

Лойиха хужжатларини қурилиш ишлари бошлангунга қадар бу ишларни ўрганаётган административ-техник шахслар қурилиш ишлари олиб борилувчи жойнинг ўзини мукаммал равишда ўрганиб чиқадилар.

Бундай ўзгариш жараёнида асосий эътибор участканинг мураккаб жойларига қаратилади,булар: темир йўл, трамвай йўллари ва автомобил йўллари билан ва бошқа иншоат қувурлар билан кесишган жойга, кабелларни кўприклар бўйлаб, метро тонелларида ётқизиш жараёнига қаратилиш лозим. Қурилиш райони билан танишувда иш олиб борувчи ва иш юритувчиларни жойлаштириш учун керак бўладиган участкалар, идоралар, омборхоналар, транспорт сақлаш жойларини танлаш билан бирга ишчи ҳамда инженер-техник ходимларни истиқомат қилиш учун жойлар танланади. Олиб борилган текширув ва танишув ишларидан сўнгра лозим бўлган техник-ташкилий тадбирлар асосида қурилиш қатнашчиларини нормал ҳолатда ишлаши комплекс чоралар аниқланади.

Ўрганиб чиқилган лойиҳа хужжатлари  ва қуриш районини ўрганиб чиқиш асосида қурилиш ишларини олиб бориш лойиҳаси яратилди. Бу хужжат учун бутун қурилиш-монтаж ишлари даврида линия ишчилари учун асосий ва рахбарий хужжат бўлиб ҳисобланади. Қурилиш ишларини олиб бориш лойиҳаси ўз таркибига қуйидагиларни олади:

-   ёзма кўринишда тармоқ ёки календар график;

-   материал-техника билан таъминлаш режа-графиги;

-   қурилиш учун машина ва механизацияларни лозимлиги ҳақидаги ва уларнинг қўлланилиш графиги;

-   лозим бўлган ишчи кадрлар ҳақидаги график маълумоти;

-   бажариладиган иш сифатини назоратлаш бўйича ечимлар;

-   янги усуллар билан бажарилувчи мураккаб ишлар ва бу ишларни бажариш учун технологик карталар;

-   техника хавфсизлиги ва мехнатни муҳофаза қилиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўйича чора тадбирлар режаси;

Бажариладиган ишни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун асосий шартлардан бири материал техник томонидан таъминлаш бўлиб, асосий эътибор қурилиш-монтаж  ишларини бажаришда ўз вақтида лозим бўлган материалларни таъминлашдан иборатдир. Қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун лозим бўлган материаллар ишчи чизмалар ва сметалар бўйича аниқланса, етказиб бериш муддати эса бажариладиган иш ҳажми бўйича, ишлаб чиқариш режаси ва тармоқ графиклари бўйича аниқланади. Бу хужжатлар таркибига шунингдек лойиҳада кўрсатилмаган материаллар, мисол учун ёқилғи ва мойловчи материаллар, ўлчов приборлари учун ток манбалари, машина  ва механизмлар учун захира –таъмирлаш қисмлар кўрсатилиши керак.

Келтирилган буюртмалар учун материалларни етказиб бериш режалари ва етказиб бериш шартномалари тузилади,  таъминот фирмаси ёки компания танланади, фондлар тақсимотлари тадбиқ этилади ва улар ўрнатилган тартибда иш юритувчи участкаларига етказилиб берилади.

Қурилиш ишларини бажаришда ишлаб чиқариш жараёнини ошириш учун кенг равишда механизациядан фойдаланиш имкони бўлиб улардан асосийси ер билан боғлиқ бўлган ишларда механизациялардан кенг равишда фойдаланиш зарур.

Автотранспортга бўладиган талаблар асосан кабел ўралган ғалтакларни элтиш хажмидан келиб чиққан ҳолда, ҳамда кабел арматуралари, материаллари, ишчи кучлари ва бошқа элтиб берувчилар билан аниқланади. Бунда асосий эътибор йўллар, жой рельефи ҳамда автотранспортнинг асосий ишчи кўрсаткичлари эътиборга олинади. Манзилгоҳларда автотранспортларнинг тўхташ жойи ва ёқилғи-мойлаш материалларини таъминлаб бериш ҳолатига  ва жойларига қаратилади.

Шу вақт мобайнида ўлчов аппаратураларини тайёргарлик ҳолати ҳамда ётқизилувчи кабел тури ва алоқа узатиш воситаси танланади.

Кабелли магистрал қурилишида кабелларни, қурилмаларни ва кабел арматураларини жойлаштириш майдончалари танланади. Одатда кабел майдончалари кабел ётқизилувчи трассага яқин бўлган жойлар танланади. Кабел ўралган ғалтаклар, асбоб-ускуналар ва кабел арматуралари жойлашадиган майдонча шундай бўлиши керакки, унда улар орасидаги масофа бўш бўлиб, улар орасида автотранспорт бемалол юриши мумкин бўлиб ҳамда материалларни ортиб тушириш ишлари осон бўлиши, уларни электр ўлчов ишлари ва тадқиқот олиб бориш ишлари осон бўлиши, кабеллар ичидаги хаво босимини текширишда кабел ғалтакларини бир жойдан иккинчи жойга думалатиш ишларисиз бўлмоғи керак (4.1.-расм.).

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4.1-расм. Кабел ғалтакларини кабел майдончасида

жойлаштириш схемаси.

 

Турли русумлардаги кабел ғалтаклари бошқа қаторга жойлаштирилади. Кабел ғалтакларини ортиб-тушириш ишлари ва оғир юкли ускуналар учун кўтаргич кранлар қўлланса, баъзи бир ҳолларда эса эстакадалар ва аппареллар қўлланади. Кабел ғалтакларини тушириб-ортиш ишлари жараёнида ғалтакларни айлантириб юриш ва уларни ерга итариб тушириш қатъиян таъқиқланади.

Кабел ўралган ғалтаклар махсус ускуналаштирилган автомашиналарда ташилади. Кабелларни трассага етказиб бериш тасдиқланган йиғма қайдномалар асосида бажарилади. Кабел ўралган ғалтакларни сони ётқизилувчи кабеллар учун тайёрланган ишлаб чиқариш графиги бўйича бажарилади.

Кабел майдончасида қурилиш узунлигидаги ҳамма кабеллар текширилиб кириш назоратдан ўтказилади ва гуруҳлаштирилади. Текширув кириш назорати қуйидагилардан ташкил топади:

-   кабел ўралган ғалтакни ташқи томонидан кўздан кечириш назоратидан ўтказилади;

-   электр тадқиқот ишлари ўтказилади;

-   кабел ташқи қобиқ герметиклиги текширилади.

Кабел майдончасида бажарилган ҳамма тадқиқотлар баённомалар билан хужжатлаштирилади. Кабелларни кабел майдончасидан трассага олиб чиқиб кетгунга қадар битта кучайтиргич участкаси учун кабелнинг конструктив тузилиши бўйича ҳамда қурилиш узунликлар ўлчамлари бўйича, ишчи сиғим қийматининг миқдорлари бўйича, яқин охир томондаги ўзаро ўтиш сўниш қийматлари бўйича, коаксиал жуфтликларнинг тўлқин қаршилиги бўйича гуруҳлантирилса, шаҳар телефон тармоқларида қўлланувчи алоқа кабелларининг гуруҳлантирилиши асосан конструктив маълумотлар ва телефон канализация қудуқлари орасидаги масофага боғлиқликлиги ва қурилиш узунлик ўлчамлари бўйича олиб борилади. Бунда бир хил қобиқли кабеллар танланади.

Кабелни ёки қувурларни ётқизишдан аввал кабел ётқизилувчи  трасса ишчи чизмаларга тўлиқ равишда  тўғри келишлик ҳолати бўйича трасса бўлиб чиқилади. Бунда асосий эътибор кесишув жойларига ва бошқа ер ости иншоатлари билан кесишувларига эътибор берилиб, бу кесишувлар иш чизмаларида белгиланади. Ер ости иншоатлари билан кесишув жойларига қозиқ қоқилиб унга “Эҳтиёт бўлинг юқори вольтли линия кабели” деган ёзувлар бўлиши керак. Агар ер ости иншоати жойлашган жой маълум бўлмайдиган бўлса, у ҳолда ҳар 20 метр масофада ер ости шурфлаш усули ёрдамида ер ости иншоати ўрганиб чиқилади.

Шаҳар ичида ётқизилувчи трассани бўлиб чиқишда асосий эътибор йўл иншоатлар ва рельс йўллари 90° бурчак остида кесиб ўтилиши керак. Шаҳар ичида бажарилувчи ишлар доимо йўл белгилари ва лозим бўлса кесишув жойлар вақтинчалик кўприклар билан жиҳозланиши керак.

 

 

4.2. Линия-кабел иншоатларини

қурилиш ишларида механизациянинг қўлланилиши.

 

Линия кабел иншоатларининг қурилиш ишларида машина ва механизмларнинг қўлланилиши ўз навбатида  иншоат қурилиш ишларини тезлаштиради ва қурилиш ишларини арзонлаштиради. Қўл куч меҳнати асосан механизацияларни қўллаб бўлмайдиган жойларда қўлланилади. Трассани текислашда ва трассадаги турли хил дарахт илдизларини олиб ташлаш учун Т-100 ёки Т-130 туридаги булдозер тракторлари қўлланади.

Ортиш-тушириш ишларини бажариш учун автомобилга ўрнатилган кўтарма кранлар қўлланади. Кабелларни механизация усули бўйича ётқизишда  ЛПК-2, КНВ-1, КНВ-2Г туридаги кабел ётқизгичлардан фойдаланилади. Ғилдиракли тракторлар асосан линия-кабел иншоатларини қурилишда қурилиш материалларини бир жойдан иккинчи жойга элтиш учун транспорт воситаси вазифасини бажаради.

Алоқа кабелларини телефон кабел канализациясига ётқизиш учун ҳамда қудуқ ичидан оқава сувларини тортиб чиқариш ва канализацияни шамоллатиш учун КМ-2А ва МК туридаги кабел машиналари қўлланилади. Бундай кабел машиналари ГАЗ-66 ва ГАЗ-53 автомабилларига ўрнатилган. Ер ости канализацияларини траншеясиз усул ёрдамида темир йўл ва автомабил йўлларини кесиб ўтишда ҳамда олдиндан тайёрланган тешикларга қувурларни ётқизиш учун гидравлик пресслар ва ер ости пневмотешгичлардан фойдаланилади.

Алоқа кабел иншоатларини қурилишида ер билан боғлиқ бўлган ишларни бажариш учун бир ковшли экскаваторлар ва траншея кавлагичлар қўлланилади.

 

 

4.3. Қурилиш жараёнида бажариладиган

элеатр ўлчов ишлари.

 

Қурилиш жараёнида кабелли алоқа линияларининг электр ўлчов ишлари кабелни ётқизишга қадар унинг электр параметрларини текшириб назоратдан ўтказиш, кабелнинг электр параметрлари ҳолатини назоратлаш ва уларни ўрнатилган нормаларга келтириш, кабелли линияларнинг электр паспортларини тайёрлаш, шикастланган жойни ва характерини аниқлаш учун, қурилган линия-кабел иншоатларини яратишда уларнинг электр ҳолатини баҳолаш учун бажарилади.

Ўлчов ишлари ўзгармас ва ўзгарувчан ток ёрдамида бажарилади. Биринчи навбатда ўлчов ишлари ўзгармас ток ёрдамида бажарилади, агар ҳамма ўлчанган параметрлар нормада бўлса, у ҳолда ўзгарувчан ток ёрдамида ўлчов ишлари бажарилади. Ўзгармас ток ёрдамида қуйидаги параметрлар ўлчанади:

-         симметрик кабелларнинг ток ўтказгич сим занжирининг электр шлейф қаршилиги;

-         коаксиал жуфтликларнинг ток ўтказгич симларининг электр қаршилиги;

-         ток ўтказгич симлар изоляциясини электр қаршилиги;

-         ташқи мухофазаловчи қобиқ изоляциясини электр қаршилиги;

-         симметрик жуфтликлардаги ток ўтказгич симлардаги электр қаршиликлар фарқи;

Ўзгарувчан ток ёрдамида қуйидаги параметрлар ўлчанади:

-         сиғимли симметрия ва сиғимли алоқа;

-         занжирнинг яқин оҳир томонидаги ўзаро ўтиш сўниши ва ҳимояланиш параметри;

-         ишчи занжирнинг сўниш коэффициенти;

-         занжирнинг тавсифловчи параметри;

-         занжирнинг ерга нисбатан ассиметрияси;

-         тўлқин қаршилигининг бир жинсли бўлмаганлиги.

Изоляциянинг электр қаршилиги ток ўтказгич симларнинг изоляция материалининг ҳолатини назоратлаш ва кабелнинг намликдан ҳимояловчи қобиғини назоратлаш учун ўлчанади. Ўлчов натижаларининг норматив қийматлари 20°С харорат учун олиб борилади, шунинг учун ўлчанган қийматларни шу ҳароратга ўтказиш учун хисоблаб аниқлаш керак. Занжирнинг электр шлейф қаршилиги одатда монтаж қилинган кучайтиргич участкаси учун ўлчанади ва 20°С хароратда қайта ҳисобланади. Худди шундай усулда жуфтлик ток ўтказгич симларнинг омик асимметрияси ўлчанади. Ҳамма ўлчанган қийматлар норматив қийматлар билан таққосланади. Ўзгармас токда ўлчанган ҳамма қийматлар ПКП ўлчов асбоби ёрдамида бажарилади. Сиғимли алоқа ва сиғимли асимметрия қийматларини ўлчаш учун ИЕА ўлчов асбоби ёрдамида бажарилади. Занжирлар орасидаги ўзаро ўтиш сўниш қийматлари ва  занжирнинг химояланиш қийматларини ўлчаш учун ВИЗ ўлчов асбоби ёрдамида бажарилади. Коаксиал занжирнинг тўлқин қаршилигини бир жинсли бўлмаслиги УИП-5 ўлчов асбоби ёрдамида бажарилади. Ўлчанган ҳамма қийматлар натижалари  баённомага киритилади ва улар асосида кабелли линиянинг электр паспорти тузилади. Қабул қилиш-топшириш жараёнида электр ўлчов ишлари қурилиш ишларини бажарувчи ташкилот вакили ва эксплуатация  қилувчи ташкилот вакил билан бажарилади.

 

Назорат саволлари:

1.     Линия кабел линия трассасини тайёргарлик жараёни.

2.     Тайёргарлик жараёнида бажариладиган ишлар.

3.     Кириш назоратида бажариладиган ишлар.

4.     Шаҳарлараро симметрик кабелларни гуруҳлаштириш.

5.     Коаксиал кабелларни гурухлаштириш.

6.     Оптик кабелларни гурухлаштириш.

7.     Кабел майдончасида бажариладиган  ишлар.

8.     Линия кабел иншоатларининг қурилиш ишларида қўлланувчи механизмлар.

9.     Қурилиши ишларида бажариладиган ўлчаш ишлари.

 

 

5- маъруза.

5.1.  Телефон кабел канализация қурилиши.

 

Кабел ётқизилувчи қувурлар, шаҳталар, коллекторлар, тоннеллер ва  қудуқлар жамланмасидан иборат бўлиб, улар телекомуникация кабелларининг ётқизиш, уларни монтаж қилиш ва кабелларга хизмат кўрсатиш учун ҳамда лойиҳа бўйича келажакда тармоқнинг ривожлантиришда ер билан боғлиқ бўлган ишларни бажариш жамланмаси телефон кабел канализацияси деб юритилади.

  Телефон  кабел канализациясиянинг асосий қисмини ер ости қувурлари ташкил этиб, улар аҳоли истиқомат қилувчи манзилгоҳларда пиёдалар учун ажратилган йўлакчалар ва манзилгоҳнинг автомабиллар ҳаракатланувчи қисмида ётқизилади. Бундан ташқари ҳозирги пайтда кенг равишда бино деворлари ва деворнинг бошқа элементларида, бино деворларини сувоқ остида, кўп қаватли биноларнинг деворлари орасига ҳамда бино қаватларини ажратувчи бўш бўлган темир – бетон бўшлиқлари орасига, поллар тагига, бино шиплари орасига, плинтуслар орасига ва карнизлар тагига ётқизилувчи қувурлардан иборат бўлган каналлар ҳам қўлланмоқда.

  Шахта деб, телефон кабел канализациясининг бош иншоати бўлиб, у телекоммуникация аппаратуралари ва станция ускуналари жойлашган бинонинг энг пастки қисмида жойлашади. Шахтада худди коллектордагидек телекоммуникация кабеллари очиқ ҳолда бинонинг деворига маҳкамланган қурилмалар устига жойлаштирилиб, бино ва қурилманинг ҳар қандай нуқтасида уларга техник ҳизмат кўрсатиш осон бўлиши керак.

Коллекторлар жуда ҳам кўплаб ер ости иншоатлар жамланган ер ости участкаси бўлиб, унинг ичида жуда ҳам кўплаб ер ости иншоатлар жуда ҳам катта узунликда жойлашиб, улар турли томонга қараб йўналган кўринишга эга. Коллекторнинг ишчи ва хизматчилар  ҳаракатланувчи юзаси ер ости иншоатларидан ташқари бу иншоатларга ҳизмат кўрсатувчи ишчи ва хизматчилар харакатланиши ва ишлашини таъминлаб бериши керак.

Коллекторлар ҳудди шахталар сингари уларнинг ичидаги доимо ёритилган ҳамда шамоллатиб туриш учун турли қурилмаларига эга бўлиши керак. Кичик ўлчамга эга бўлган коллектор – тоннеллар эса ер ости иншоатини мавзе ичида жойлашган маълум бир коммунал бино билан боғланган жойини боғланувчиси деб юритилади.

Кўриш қурилмалари – қудуқлар деб кўчанинг пиёдалар ҳаракатланувчи йўлакчаси ва транспорт қатновчи кўча қисмининг ер остига ҳажми 0.2 дан 6,5 м3 гача бўлган ер ости қурилмасини ҳар 125 метргача бўлган масофада ер ости қувурлари ёрдамида боғланувчи қурилмадир. Одатда телефон кабел қудуқлари орасида канализация қувурлари ётқизилган бўлиб, улар орқали телекоммуникация кабелларини ётқизиш ва қудуқ ичида қўшни қурилиш узунлик кабелларини  монтаж ишларини бажариш, лозим бўлган ўлчов ишларини, монтаж жараёнида кабеллар ҳолатини назоратлаш, таъмирлаш ва техник ҳизмат кўрсатиш ҳамда улар ичига рақамли узатиш тизимлари ва толали оптик алоқа узатиш тизимининг регенераторини жойлаштириш учун қўлланувчи қурилмадир.

Телефон кабел канализация қудуқлари турли хил кўринишга эга бўлиб, улар люк, коробка, деворларга ўрнатилган шкафлар ва трассада ётқизилувчи қувурлар, каналлар ҳамда беркитилувчи симлар ва кабеллар турига боғлиқ.

Жаҳон амалётида турли ҳил ёғочлардан сопол, бетон, асбестоцемент, полиэтилен, поливинилхлорид, кўпик толали, эбонитли, резина битумли, қоғоз – металли ва бошқа турдаги қувурлар ва кабел телефон канализация блоклари қўлланилган. Ҳозирги пайтга қадар телефон кабел канализация учун сопол, бетонли блоклар қўлланилган. Оҳирги 50 йил ичида асосан асбестоцемент қувурлар қўлланилган бўлса, ҳозирги пайтда линия – кабел иншоатларида полиэтилен, поливинилхлорид, АСТ (акрил – нитрил – стирел) каби материаллардан тайёрланган қувурлар қўлланилмоқда.

Кўприклар, дарё кесишувлардан ўтиш учун пўлатдан тайёрланган ҳамда ички диаметири 100 мм бўлган ва узунлиги 10 метр бўлган пўлат қувурлар қўлланилмоқда.

Телефон кабел канализацияси учун асосан асбестоцемент қувурлар қўлланмоқда, унинг ички деаметри 100 мм, ташқи деаметри 118 мм, қувур қалинлиги 9 мм, узунлиги 2950 ёки 3950 мм ҳамда массаси 6 кг/метр(5.1-расм).

5.1-расм. Асбестоцемент қувур.

Асбестоцемент қувурларни бир – бири билан улаш учун бир неча усуллар мавжуд. Булар учун аввал асбестоцемент манжеталар қўлланган бўлиб, улар қуйидаги техник ўлчамларга эга(5.2-расм):

-муфта ички диаметри – 140 ± 1,5 мм

-муфта ташқи диаметри – 160 мм

-муфта қалинлиги – 10 ± 1,5 мм  

-муфта узунлиги – 150 ±3 м

-муфта массаси – 1.0 кг.

5.2-расм. Асбестоцемент қувурларни улаш учун қўлланувчи асбестоцемент манжет.

 

Асбестоцемент қувурларни телефон кабел канализацияси учун қўллаганда, бу  қувурларни бир-бири билан улаш учун кенг равишда полиэтилен муфталар қўлланилади. Бу муфталар ёрдамида қувурларни тезда улаш имкони бўлиши билан бирга бу усул анча иқтисодли усуллардан бўлиб, унинг камчилиги эса қувур уланишида полиэтилен муфталар орасидан ер ости сувларини ўтиб,  қувур ичига сингиб кириб боришидир. Полиэтилен муфта ўлчамлари қуйидагича:

- муфта ташқи диаметри – 128 мм;

- муфта ички диаметри – 122 мм;

- муфта узунлиги – 80 мм.

Асбетоцемент қувурларни полиэтилен манжета ёрдамида улаш қуйидагича бажарилади: муфта қайнаб турган сувли идишга солинади ва бир неча минут қиздирилиб уланувчи асбестоцемент  қувурнинг бир томонига кийдирилади. Иккинчи томонига эса иккинчи уланувчи қувур итариб киритилади ҳамда қувурнинг орқа томонидан юмшоқ қопламга эга бўлган тахтали болға билан қувур манжета охирига боргунга қадар уриб киритилади.

Полиэтилен муфталар қўллангунига қадар асбестоцемент қувурларни улаш учун манжетли усул қўлланилган. Бу усул анча кўплаб ишни талаб этади ва лозим бўлган уланиш мустахкамлигига, айниқса лойлик ерларда эришиб бўлмайди. Манжета ёрдамида асбестоцемент қувурларни бир-бири билан улашда уланувчи қувурлар бир-бири билан юзлаштирилиб унинг устига мум билан шимдирилган тасма бир неча қават қилиб ўралиб чиқилади, ҳамда унинг устига олов алангаси ёрдамида мум тасма шимдирилгунга қадар қиздирилади, унинг устига пўлат тасма айлантириб ўралади ҳамда плоскогубцо ёрдамида манжета тили тортиб маҳкамланиб унинг устига иккинчи қатлам яъни битум шимдирилган тасма ўралиб чиқилади ва олов алангаси ёрдамида қиздирилади. Қиздириш жараёнида оқиб тушувчи мум манжета орасига кириб бориб, тешикларни ёпади ҳамда пўлат тасмани коррозиядан ҳимоялайди. Бундай усул ёрдамида уланган жойлар орасидан  намлик кириб бориши бир мунча кам ҳолда бўлади.

Телефон кабел канализацияси учун қўлланувчи полиэтилен қувурлар 1960 йиллардан бошлаб қўллана бошланди.

Уларнинг авзалликлари:

- полиэтилен қувурларнинг ички юза сифати яхши бўлганлиги учун кабеллар ва кабел қобиқларини ишқаланиш коэффициентини яхши бўлишлиги;

- қувур деворларининг умуман намлик ва сувни сингдирмаслиги;

-ер ости тупроқларига ер ости сувларига ҳамда дайди токлардан ҳосил бўлувчи коррозияга чидамли бўлишлиги;

- массасининг кичиклиги (материал зичлиги 0.92 ... 0.96 г/см3);

- завод томонидан ишлаб чиқарилувчи қувурларни узун бўлганлиги ҳисобига телефон канализацияда қўлланувчи бошқа қувурларга қараганда уланишлар сонини кам бўлишлиги;

-пластмасса қувурларни пайвандлаб улаш ҳисобига қувурларни улаш жараёни траншея ичида эмас балки траншея четида уланиб кейин уланган қувурларни битта оралиқ (пролет) узунлигида ётқизиш имкони бўлади, баъзи бир пайтларда бундай ҳолда улаш ҳисобига ер билан боғлиқ ишлар ҳажмини камайтириш имконини беради ва у ўз навбатида механизациядан фойдаланиш даражасини оширади:

-лозим бўлмаган ҳолларда қувурни ётқизишда трасса траншеясида ҳосил бўлувчи турли ҳил тўсиқлардан айланиб ўтиш мумкин ва бино деворига ҳамда ҳаво алоқа линия симёғочига бемалол букиб ишлатиш мумкин;

-вибирацияга, тупроқнинг енгил силжишига ва тупроқ тебранишларига бўлган чидамлилигини юқори бўлиши.

Полиэтилен қувурларнинг камчилиги қуйидагилардан иборат:

-нархининг бир мунча юқорилиги;

-маълум бир ҳавфсизлик чоралари кўрилмайдиган бўлса қувурлар тупроқ массаси остида қолиши ва транспорт юкламаси остида қолиши мумкин;

-қуёш нурларини тўғридан-тўғри равишда узоқ вақт мобайнида таъсири ҳисобига тезда эскиришга олиб келади;

-қувурларни ётқизишда бир қанча ёриқларни пайдо бўлиш хавфи  ёки қиш пайтида кичик хароратда транспортда элтишда қувурларнинг ёрилиб кетиш ҳолатларини ҳосил бўлади.

Телефон кабел канализацияси учун қўлланувчи қувурларни тайёрлашда юқори зичликдаги ва кичик зичликдаги полиэтилендан фойдаланилади. Кичик зичликдаги полиэтилендан тайёрланган қувур (каналлар) деворлари юқори зичликдаги полиэтилендан тайёрланган қувурларга қараганда бир мунча қалин бўлади. Телефон кабел канализация учун қўлланувчи қувурлар  ишлаб чиқарувчи технологик чиқиндиларидан тайёрланади.

Телекоммуникация кабеллри учун қўлланувчи полиэтилен қувурларнинг конструктив маълумотлари 5.1-жадвалда келтирилган.

 

 

5.1-жадвал

Полиэтилен қувурлар

Ташқи диаметри, мм

Девор қалинлиги мм

 

 

Масса, кг/м

Номинал

Рухсат этиладиган фарқ

Номинал

Рухсат этиладиган фарқ

Кичик зичликдаги полиэтилен

63

75

110

+1.3

+1.4

+2.0

3,0

3,6

5,3

+0.7

+0.8

+1.0

0.59

0.83

1.78

Юқори зичликдаги полиэтилен

63

75

110

+1.1

+1.2

+1.6

2.5

2.9

3.7

+0.6

+0.7

+0.8

0.51

0.70

1.39

  

Келтирилган жадвалдаги маълумотлардан шундай ҳулоса қилиш мумкинки, бугунги кунда телефон кабел канализацияси учун ташқи диаметри 110 мм бўлган қувурлар қўлланмоқда, уларнинг ички диаметри 97...101мм ва узунлиги 5,5...12метр.

Полиэтилен қувурларни ётқизиш жараёнида бир-бири билан улаш учун қувурлар траншея четига ётқизилиб бир-бири билан юзлантирилиб пайвандлаб уланади, бунинг учун махсус кўтариб юрувчи станок қўлланилади (5.3-расм) унинг хомутларига пайвандлаб уланувчи қувурлар сиқилади, харакатланувчи ричаг тизими ёрдамида станокнинг битта хомути иккинчисига нисбатан харакатланади. Қувурларни пайвандлаб улашдан аввал қувур учлари махсус фреза ёрдамида ишлов берилади. Комбинацияланган кескич ёрдамида қувур учлари текисланиб иккинчи қувур учи билан юзлаштирилади ва кесгич билан текисланиб кесилади, бир вақтнинг ўзида қувур ичи 45° бурчак остида текисланиб кесилади. Қувурларни бир-бири билан юзлаштирилганда битта қувурдаги ариқча ичига иккинчи қувур учи жойлашади.

 

5.3-расм. Полиэтилен қувурларни бир-бири билан пайвандлаб уловчи аппарат: 1-қўл дастаги – ричаг.

 

Қувурларнинг пайвандлаш жараёни мис ёки латун қиздиргич ёрдамида (5.4-расм) кавшарловчи лампа алангаси ёрдамида 200...220°С ҳароратга қадар қиздирилади ва ҳарорат назорати биметалл термодатчик ёрдамида бирлаштирилган бошқарув сигнал лампочкаси билан кузатилади. Қиздирилган қиздиргич станокига маҳкамланган пайвандлаб уланувчи  қувурлар орасига жойлаштирилади.

 

                                 а)                                            б)

5.4-расм. Полиэтилен қувурларни пайвандлаб улаш учун қўлланувчи

фреза (а) ва қиздиргич (б):

1-комбинацияланган кескичлар; 2-мис ёки латун диск; 3-дискни қиздирилувчи жойи; 4-тахтали ушлагич; 5-электр қиздиргич термометри;

6-тахтали ёки пластмассали дастак; 7-сигнал лампочкаси.

 

Ҳисобланган куч ёрдамида қувурлар сиқилади ва пластмасса эриб кейин ёпишади, 10...15 секунддан сўнг қувур учлари ажратилади ва тезда қиздиргич чиқариб олинади, ундан сўнгра эса қувурни қиздирилган учлари бир-бири билан юзлаштириб уланади, 0.5...1.0 минут вақт ўтгандан сўнгра пайвандлаб уланган жой совутилиб станокдан чиқариб олинади.

 

5.2. Ер ости қувурларнинг бошқа иншоатлар

билан ўзаро жойланиши.

 

Қуйида келтирилган жадвалда ер ости кабел қувурларининг бошқа иншоатлар билан яқинлашиш меъёрлари келтирилган. (5.3-жадвал)

5.3-жадвал

Иншоатлар

Горизантал юза бўйича

Вертикал юза бўйича

(кесишувда)

Диаметри 300 миллиметргача бўлган сув қувури

0.5

0.15

Диаметри 300 миллиметрдан ортиқ бўлган сув қувури

1.0

0.15

Канализация қувури

1.0

0.5

Иссиқлик қувури

0.5

0.15

Кичик босимдаги газ қувури 4.3 кПа (0.05 кГс/см2)

1.0

0.15

Ўртача босимдаги газ қувури 4.9 дан 294.3 кПа (0.05...3кГс/см2)

1.5

0.15

Юқори босимдаги газ қувури 294.6 дан 588.6 кПа (3.6 кГс/см2)

2.0

0.15

Ўта юқори босимдаги газ қувури 586.4 дан 1277.2 кПа (6...12 кГс/см2)

3.0

0.15

Электр узатувчи кабел

0.5

0.25...0.15

Бино деворидан

0.6

-

Электрлаштирилган темир йўлдан

3.0

1.0

Темир йўлдан

2.0

1.0

Дарахт танасидан

1.5

-

Ер ости тармоқлари учун умумий қўлланувчи коллектордан

0.5

-

 

5.3  Ер ости қувурларининг эгилиши.

 

Телефон кабел канализацияси учун қўлланувчи қувурларни ётқизишда уларнинг эгилиш ҳар бир метр узунликда 3...4 мм қудуқ томонга қараб эгилиши керак, бу эса канал ичида йиғилган сувни тезда қудуқга оқиб кетишини таъминлайди, баьзи бир холларда эса қувурлар бир текисда ётқизилиб қудуқга яқинлашиб келган ҳолатда қудуқ томонга оғиши мумкин. Қувурларни жой рельефларига ётқизиш бурчаги 5.5 а -расмда келтирилган.

 

 

5.5-расм. Қувурларни эгилиши:

а-жойининг табиий ҳолда эгилиши; б- бир томонга эгилиши; в- икки томонга эгилиши.

 

 

 

 

5.4. Телефон кабел канализация қудуқ турлари.

 

Телефон кабел канализация қувур турлари бир-биридан қуйидагича фарқланади:

   1-конструктив ўлчамлари ва ўлчам нисбатлари –намунавий ва махсус;

  2- йўналтирилган конфигурация ва уларга киритилувчи қувурлар (каналлар) сони бўйича – тўғри  ўтказувчи, бурчакда ўрнатилувчи, тақсимловчи ва станцион тўғри ўтказувчи қудуқлар; ётқизилувчи трассада қувурнинг тўғри чизиқли участкасида ва аҳоли истиқомат қилувчи манзилгох трассасининг тўғри чизиқли ҳолатидан бурчаклар эгилиши 300 дан ошмайдиган жойларда ўрнатилувчи қудуқлар.

Бурчакда ўрнатилган қудуқлар – қувур трассасининг 900 бурчак остида бурилувчи жойларда, намунавий қудуқларни ўрнатиб бўлмайдиган манзилгохларда, трассанинг қайирилиш томонидан киритилувчи кабеллар учун мўлжалланган каналлар учун ўрнатилади.

Материал тури, тайёрлаш усули ва махаллий шароит бўйича икки хил конструктив кўринишдаги: бурчакда ўрнатилувчи қудуқлар қўлланади.

Тақсимловчи қудуқлар – қувур  трассасини икки ёки уч томон йўналишлари бўйича тақсимлаш жойларида ўрнатилиш учун мўлжаллангандир. Махсус тақсимловчи қудуқлар фақат ғиштлардан ва монолит темир бетондан тайёрланади.Йиғма темир бетон тақсимловчи қудуқлар наъмунавий тўғри ўтқазувчи қудуқлардан ва хар икки томонда ўрнатилган иккита бурчакга ўрнатилувчи қудуқлардан йиғилади.

Станцион қудуқлар – телефон станция биноси яқинида ўрнатиш учун мўлжалланган бўлиб, улар қисқа узунликдаги қувурлар ёрдамида ёки коллектор ёрдамида станция шахтаси билан бирлашади. Тўртта тур ўлчовига эга бўлган станция қудуқлари мавжуд бўлиб, улар 3,6,10 ва 20минг сиғимли станциялар учун монолит темир бетондан ёки ғиштлардан терилиб унинг устига темир- бетон беркиткич монолит холатида қурилади.

   3-монтаж бўйича – темир бетон ва ғиштлик. Темир бетонли қувурлар тайёрлаш усули бўйича йиғма ва монолит кўринишда тайёрланади.

   4-ўрнатилган жойида ҳисобланган вертикал юклама бўйича – автотранспорт қатнайдиган йўлларга ўрнатиш учун (80 т) ва пиёда йўлакчасида ўрнатиш учун (10т)

   5- ўлчам турлари бўйича – алоқа кабел қувурлари бешта ўлчамга эга. Маҳсус алоқа кабел қувурлари иккита ўлчам турига эга бўлса, станцион қудуқлар тўртта ўлчам турига эга.

   6- тузилиш формаси  бўйича – кўп бурчакли, овал ва тўғри бурчакли(5.5-расм).

Темир бетон йиғма қувурлар ТУ  45.1418-83 техник шарти бўйича тайёрланади. Улар ҳақидаги маълумотлар 5.4 жадвалда келтирилган.

 

 

 

 

5.4-жадвал

Қудуқ ўлчам тури

Руҳсат этиладиган юклама, т

Тўғри ўтказувчи қудуқ тури

Бурчакда ўрнатилувчи қудуқ тури

Тақсимловчи қудуқ тури

Киритилувчи каналлар сони.

1

10

АКҚ – 1 – 10

-

-

1

2

10

АКҚ – 2 – 10

-

-

2

2

80

АКҚ – 2 – 80

-

-

2

3

10

АКҚ – 3 – 10

АКҚб–3–10

АКҚт-3-10

6

3

80

АКҚ – 30 – 80

АКҚб-3-80

АКҚт-3-80

6

4

10

АКҚ – 4 – 10

АКҚб-4-10

АКҚт-4-10

12

4

80

АКҚ – 4 – 80

АКҚб-4-80

АКҚт-4-80

12

5

10

АКҚ – 5 – 10

АКҚб-5-10

АКҚт-5-10

24

5

80

АКҚ – 5 – 80

АКҚб-5-80

АКҚт-5-80

24

 

 

5.5-расм. Саккиз бурчакли формадаги темир бетон қудуқлар

5.6-расм. Ғиштдан тайёрланган тақсимловчи қудуқлар

 

5.5.Телефон канализациясини текшириш.

 

Телефон канализацияси каналларини ўтказиш қобилиятини текшириш учун текширувчи цилиндрдан фойдаланилади (5.7-расм), унинг диаметри 92 мм бўлиб у 100 мм асбостоцемент ва полиэтилен қувурлари учун мўлжалланган.

 

 

 

5.7- расм. Текширувчи цилиндр.

 

 

5.6. Телефон кабел канализациясининг ер

 ости қувурлар ускуналари.

 

Ҳамма турдаги ер ости қудуқлари чўян люклари иккита қопқоқлари билан жиҳозланади. Агар қудуқлар пиёдалар ҳаракатланувчи йўлакчалар қисмида бўладиган бўлса, у ҳолда енгил турдаги 30 тонна юкламага мўлжалланган люклар қўлланилса, транспорт ҳаракатланувчи кўча қисмида эса 80 тонна юкламага мўлжалланган оғир турдаги люклар қўлланади.

АКҚ–1 ва АКҚ–2 туридаги қудуқлар эса консол ва крюклар билан жиҳозланиб улар тўғридан-тўғри равишда қудуқ деворига махкамланади. АКҚ–2 туридаги қудуқда ҳар бир томонида иккитадан крюк ўрнатилса, АКҚ–1 қудуқда биттадан крюк ўрнатилади.

АКҚ–3, АКҚ–4 ва АКҚ–5 туридаги қудуқлар ДСТ 8487-73 талабига жавоб берувчи кронштейнлар билан жиҳозланади. Бундай ҳолатда жиҳозланган АКҚ–3  ва АКҚ–4 қудуқларига иккитадан кронштейнлар ўрнатилса, АКҚ–5 қудуғига ҳар бир томонига учтадан кронштейнлар ўрнатилади. Одатда кронштейнлар қудуқ деворига олдиндан ўрнатилувчи ершларга маҳкамланади ва кронштейнларга чўян консоллар осилади. Чўян консоллар сони ва уларнинг тури қудуқлардаги кабеллар ва қудуқ ичига киритилувчи қувурлар ҳамда тақсимланучи қувурлар сони билан аниқланади. Қудуқнинг энг пастки қисмида кабелларни каналлар бўйлаб тортиб ётқизиш учун мўлжалланган ва кабелни тортиш жараёнида блокларни маҳкамлаш учун сирғалар билан жихозланади.

 

5.7. Коллекторлар.

 

Одатда коллекторлар тўғри бурчакли ёки думалоқ кўринишдаги берк бўлган ер ости йўли бўлиб, у олдиндан кавланиб тупроғи олиб ташлаш ҳисобига очилган жойга жуда ҳам мустаҳкам темир бетондан тайёрланган деворлари, деворни бирлаштирувчилари ва остки қисми берк кўринишдаги иншоатдир.

                   а)                                                      б)

5.9-расм. 120 та алоқа кабели ва 20 та электр узатиш линия кабеллари (а) 27 та алоқа кабеллари, 6 та электр узатиш линия кабеллари ва 2 та иссиқлик тармоқ қувурлари (б) жойлашган тўғри бурчакли коллектор.

 

 

 

                          а)                                                            б)

5.10-расм. Тўғри бурчакли 45 та алоқа, 20 та электр узатиш линия кабеллари ва 2 та йирик иссиқлик тармоқ  ҳамда битта сув узатиш тармоқ қувурлари (а), 33 та алоқа, 36 та электр узатиш кабеллари, 1 та сув  ва 2 та иссиқлик тармоқ қувурлари жойлашган думалоқ кўринишдаги коллекторларнинг тузилиши.

 

Коллекторларнинг қурилиш баҳоси жуда ҳам катта бўлганлиги  ҳамда жуда ҳам кўплаб ер ости иншоатлари бўлгани учун уларни яратиш мақсадга тўғри келмайди. Коллектор ичига бир вақтнинг ўзида телекоммуникация кабеллари, юқори вольтли электр узатиш линия кабеллари, сув қувурлари, иссиқлик қувурлари, ҳаво ўтказгич қувурлари, сув оқавалари учун канализация қувурларини ётқизиш мумкин. 5.9 ва 5.10.- расмларда тўғри бурчак юзали йирик коллекторларнинг схематик кесма юзалари ва уларнинг ўлчамлари келтирилган, шунингдек бу расмда думалоқ юзали йирик коллекторнинг кўндаланг юзаси келтирилган, бундай коллекторлар берк усулда қурилади.

Бугунги кунда кенг равишда бирлаштирувчи деб аталувчи коллекторлар қўлланилмоқда. (5.11 – расм.)

 

5.11-расм. Биноларни бирлаштирувчи коллекторлар.

Бундай коллекторлар кичик юзали ўтказувчанликга эга бўлиб, улар битта бинодан иккинчи бинога ўтувчи ёки битта районда кўплаб яшаш комплексларини бир - бири билан кўплаб ер ости коммуникацияларини улаш учун қўлланилади. Коллекторнинг ўлчамлари шундай ҳисобланган бўлиб, унинг энг четки таянч нуқталари ва комуникацияларни маҳкамлаш жойи орасидаги бўшлиқ ўтиш жойи 0.8...1.0 метрдан кам бўлмаслиги керак. Коллекторлар йиғма темир бетон конструктив кўринишига эга бўлиб уларни баъзи бир элементлари 5.11- расмда кўриниб турибди.

Коллекторлар ичига сув кириб боришидан жуда ҳам мустаҳкам равишда ҳимояланган бу эса ўз навбатида унинг устки томон юзасини гидро изоляциялаш ҳисобига эришилади. Уланган чоклари жуда ҳам мустаҳкам равишда зичлаштирилади ва цемент билан қопланади. Коллектор ичига сув кириб кетадиган бўлса у ҳолда коллектор ичида электр двигател билан уланган сув тортувчи насослар жойлаштирилган бўлиб, улар автоматик равишда ишлаш ҳусусиятига эга. Коллекторлар умумий 220 В ва таъмирловчи 12 В ёритгичлари билан таъминланган. Умумий ёритиш ҳар 5...6 метр масофада осилган ёритгичлар РН – 60 (рудик нормал 60 Вт) туридаги ёритгичдан олиб борилади. Улар учун электр ток ўтказгичлар пўлат қувурлардан олиб борилади. Таъмирлаш ёритгичи 220/12 В олиб юрилувчи трансформаторлардан фойдаланилади  улар махсус штепсел розеткаларига уланади. Баъзи бир коллекторларда умумий ёритиш 36 В кучланишга эга бўлган тармоқдан бажарилади.

Очиқ усулда қурилган коллекторларнинг энг тепа томини кўча асфальтидан 1.0 ...1.2 метр чуқурликда бўлиши керак. Коллекторнинг ички томони турли коммуникацияларни ётқизиш ва махкамлаш учун металло- конструкциялар билан жихозланади. Телекомуникация кабеллари учун бир-биридан 0.9 метр масофада консоллар билан жихозланган кронштейнлар ўрнатилади, одатда бундай консоллар олтитача кабеллар учун мўлжалланган. Вертикал бўйича консоллар орасидаги масофа телекоммуникация кабеллари учун 150... 180 мм ташкил этди. Турли хил кабелларни ётқизиш учун вертикал юзада телекоммуникация кабеллари электр узатиш линия кабеллари тагида ётқизилиши керак.

 

 

5. 6. Шахталар

 

Телекоммуникация тармоқларининг кабел шахталари кабел канализациясининг бош иншоати бўлиб хисобланади ва улар телефон станция биносининг энг пастки подвол хонасида жойлаштирилиб, бу билан эса шахтадан чиқувчи кабеллар телефон станциянинг кросс хонасидаги ускуналар билан уланади. Станция биносининг яқинида жойлашган иккита станцион қудуқлардан, одатда турли томон йўналишлардан келувчи кабеллар учун 24, 36, 48 та ва ундан ортиқ бўлган каналлар шахтага киритилади. Баъзи бир ҳолатларда шахтага унчалик катта бўлмаган коллекторнинг станция қудуғи билан уланади.

Шахтада бир неча қатор қилиб металл конструкцияли таянчлар ўрнатилиб унга кабел консоллари ўрнатилиб улар устига бинога киритилувчи кабеллар ётқизилади. Шахтанинг ўзида ёки шахтанинг тепа томонидаги махсус хонада  (перчаткаловчи хона) катта сиғимдаги кабеллар горизонтал равишда (5.12 расм) ёки вертикал равишда (5.13 расм) бир мунча кичик сиғимдаги одатда 100 жуфтлик сиғимли кабелларга (перчатка ёрдамида) тақсимловчи кичик сиғимдаги кабеллар пакет кўринишга келтирилади ва шахта каркаслари ҳамда металли кабел ётқизилувчи устида битталаб ёки иккиталаб бирлаштирилган ҳолда шахтанинг тепа томонида жойлашган кросс хонасига чиқарилиб у ерда муҳофазоловчи платаларга кабел учи ажратилиб унинг ток ўтказгич симлари кавшарлаб уланади.

 

5.12-расм. Горизонтал равишда жойлашган

тақсимловчи муфтали кабел шахтаси:

1- кабел канализациясининг киритилувчи қувури; 2 -  кросс  хонасига киритилувчи беркитилган кабеллар; 3- кросс хонасидаги мухофазаловчи платалари; 4- кабел пакетлари учун кабел ётқизгичлар; 5- 100х2 сиғимли кабеллар 6- станцияда ўрнатилувчи тақсимловчи муфталар; 7- газни синдириб ўтказмайдиган муфта; 8- шахта каркасидаги кронштейинлар; 9- кабел консоллари.

 

Кичик сиғимдаги станциялардаги кабеллар киритилувчи шахта ўрнига оралиқ ўрнатилиб уларда кабел учлари ажратилиб мухофазаловчи платаларга уланади.

 

5.13-расм. Вертикал равишда жойлашган

тақсимловчи муфтали ва кабел шахтаси:

1- кабел канализациясининг киритилувчи қувурлари; 2- шахта; 3- тақсимловчи муфталар; 4-  тақсимловчи муфталарни махкамловчи каркас;

5- кабел ётқизилгич; 6- вертикал холда жойлашган тақсимловчи муфталар; 7- кабел консоллари жойлашган кронштейнлар;

8- газни сингдириб ўтказмайдиган муфта.

 

Баъзи бир пайтларда кабеллар станция қудуғи ичида ажратилиб бўлиб чиқилади (5.14-расм). Бу қудуқда кичик сиғимдаги кабеллар бухилган холда эгилган қувурлар ичидан станциянинг оҳирги кабел ускуналарига уланади.

5.14-расм. Кичик сиғимдаги телефон станция биносига

 киритиш ва кабел учларини ажратиш:

1- кабел канализация қувурини киритиш жойи; 2- консоллар ўрнатилган кронштейин; 3- газни сингдириб ўтказмайдиган муфта; 4- тақсимловчи  муфталари; 5- кроссга киритилувчи кабеллар пакети; 6- оралиқ хона; 7- кабеллар киритилувчи шкаф.

5.15-расм. Кичик сиғимдаги телефон станцияга кабелларни

 киритиб ажратиш:

1- станция қудуғи; 2- киритилувчи қувур блоки; 3- каучук ёрдамида беркитилган девор канали; 4- кроссга киритилувчи пакетланган кабел;

 5- букилган қувурлар.

 

 

 

Назорат саволлари.

 

1.     Телефон кабел канализацияси учун қўлланувчи қувурлар.

2.     Телефон кабел канализацияси учун қўлланувчи қудуқлар.

3.     Пластмасса қувурларни монтаж жараёни.

4.     Асбестоцемент қувурларни монтаж жараёни.

5.     Телефон кабел конализация қудуқ жиҳозлари.

6.     Коллекторларнинг тузулиши.

7.     Шаҳталарнинг тузилиши.

8.     Телефон канализация қувурларни текширув жараёни.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6 – маъруза Кабелларни ётқизиш.

 

6.1. Телефон кабел канализациясига

кабел ётқизиш жараёни ва унга тайёргарлик кўриш.

 

Кабелларни телефон кабел канализациясига ётқизиш учун канал қувурларини тайёргарлик ишларини бажариш жараёнидан бошланади. Каналларни тайёрлаш жараёни қуйидагилардан фойдаланган ҳолда бажарилади:

- 6.1 – расмда кўрсатилган винтли таёқлардан фойдаланган ҳолда олиб борилиб у жуда ҳам кўп вақт ва меҳнат талаб этса ҳам ҳар қандай узунликдаги оралиқ ҳамда жуда ҳам ифлосланиб кир бўлган каналлар учун қўллаш мумкин.

6.1 – расм. Винтли таёқ.

 

- Жуда ҳам ингичка шиша толали ўзак кўринишида бўлиб унинг диаметри 8...11 мм ҳамда узунлиги 200 метргача бориб, унинг устига полиэтилен қопланиб у қобиқ васифасини бажаради. Бундай ўзак диаметри 1.2 метрдан ортиқ бўлмаган айланувчи тамбурга ўралган (6.2 - расм), бундан ташқари тамбурда ўз – ўзидан айланиб кетиш олдини олувчи қурилма ўрнатилган. Ҳозирги пайтда тамбурга ўралган шиша пластикли ўзак телефон кабел канализациясининг каналларини тайёрлаш учун энг илғор усуллардан хисобланади.

 

6.2–расм. Канализация канал қувурини тайёрлаш учун қўлланувчи эгилувчи шишиа толали ўзак: 1- ўзак;    2- тамбир.

 

- кўндаланг кесим юзаси тасмасимон кўринишдаги эгилувчи тасма (6.3 – расм ). Бу усул анча осон ва анча ишлаб чиқарувчи бўлса ҳам бир мунча камроқ ҳолларда қўлланилмоқда, чунки бу усулни фақатгина тоза каналлар учун қўллаш мумкин бўлиб, унинг узунлиги 70 метрдан ошмаган оралиқлар учун фойдаланилади.

6.3–расм. Унчалик катта бўлмаган узунликдаги каналларни тайёрлаш

 учун қўлланувчи эгилувчан пўлат тасма.

 

- диаметри 5...6 мм бўлган эгилувчи пўлат сим, бундай сим ёрдамида тоза ва жуда ҳам қисқа каналлардан иборат бўлган оралиқларда – 30...35 метр бўлган жойларда каналларни тайёрлаш мумкин;

- таҳминий схема 6.4 –расмда келтирилган пневмоканал ўтувчи қурилма, бундай қурилманинг ишлаши учун компрессор станция лозим бўлиб, унинг ёрдамида 590...690 кПа (6...7 кГс/см2) ҳаво босими ҳосил қилиниб 5...7м3/мин миқдоридаги ҳаво тақсимланиб, қувур ичига ҳайдалади. Бундай пневмоканал ўтувчи ускуна унчалик катта узунликда бўлмаган ҳамда кўплаб каналларни назоратлаб текшириш учун анча иқтисодли бўлади.

 

6.4 – расм. Пневмо канал ўтувчининг таҳминий схемаси.:

1 – диаметри 2...3 мм ва узунлиги 160 метргача борувчи шнур; 2 – умумий ўзакга ўрнатилган иккита резинали шайбалар; 3 – канал қувури; 4 – канал қувурини зич равишда ёпувчи тешикли қопқоқ; 5 – компрессор билан уланган шланг.

 

Телефон кабел канализация қувурларининг бутун бўлган ҳолатини текшириш учун    6.5 – расмда кўрсатилган маҳсус цилиндрик қовурғали шаблон ёки текширувчи цилиндр қўлланади.

 

 

 

6.5 – расм. Текширувчи цилиндр.

 

 

6.2. Кабелларни ер ости қувурларига ётқизиш.

 

Ер ости қувурлари ичига ёки телефон кабел канализация каналлари ичига ҳамма кўринишидаги телекомуникаия кабелларини ётқизиш мумкин бўлиб уларнинг қобиғи устида зирх қатлами ва зирх қатламини ҳимояловчи қоплам бўлмаслиги керак.

Бундай кабелларнинг руҳсат этиладиган диаметри 72...75 ммдан ошиқ бўлмаслиги лозим бўлиб, жуфтлик ўрами ҳамда ҳаво – қоғоз изолацияли ТГ туридаги кабелларни ток ўтказгич сим диаметри 0.5 мм бўлган 1200х2 ёки ток ўтказгич сим диаметри 0.7 ммли 600х2 туридаги кабелларни ётқизиш мумкин. Агар ётқизилувчи кабел диаметри кичик бўладиган бўлса, у ҳолда телефон кабел канализациясининг битта канали ичига бир нечта кабелларни ётқизиш мумкин.

Каналларнинг максимал равишда кабеллар билан тўдирилиши ва каналлардаги кабеллар сони канал ичига жойланувчи кабелларнинг кўндаланг юзаси умумий қувурдан ташкил топган канал юзасини 25...30% қийматидан ошиқ бўлмаслиги керак. Каналдаги кабеллар сони битта каналга ётқизилувчи МКСГ – 7х4х1.2 русумидаги кабелга нисбатан олиниб, унда кабеллар сони  учта-тўрттадан ошиқ бўлмаслиги керак. Оҳирга пайтларда кабелларнинг диаметри ошиб борган сари канал ичи 100 мм бўлиб ётқизилувчи кабел диаметри 85 ммга қадар етказилган. Ҳозирги пайтда абонент линиянинг магистрал участкасида ток ўтказгич сим диаметри 0.32 мм 2400х2 га қадар бўлган кабеллар ишлаб чиқарилиб улар телефон кабел канализация каналлари ичига ётқизилмоқда.

Телефон кабел канализацияси  қувурларида ётқизалувчи кабеллар қудуқ формасида ётқизилиб, унда кабел параметрларининг ўлчов ишлари, муфталар монтажи ва кабелни текширув назорат ўтказиш учун кабел учларининг заҳира узунликлари қолдирилади, бундай кабел учлари бир-бири устига жойлашган бўлиши керак. Бундай заҳира узунликлар кабел канализация қудуқлари формасига боғлиқ бўлиб, уларнинг узунликлари 6.1-жадвалда келтирилган.

 

6.1-жадвал

Қудуқ тури

Битта қудуқ ичида қолдириладиган заҳира узунлиги, метр

Қудуқ тури

Битта қудуқ ичида қолдириладиган заҳира узунлиги, метр

АКҚ-1, АКҚ-2 тўғри ўтувчи

АКҚ-3

АКҚ-4

АКҚ-5

1.0

 

1.25

1.5

1.75

Бурчакда ўрнатилувчи

АКҚ-3

АКҚ-4

АКҚ-5

 

 

2.0

2.25

2.5

 

Бугунги кунда кабел баҳосининг жуда ҳам юқори бўлганлиги учун кабел ётқизилиш жараёнида кабел заҳира узунлигини эътиборга олиш учун қуйидагиларга амал қилиш керак:

-         қудуқ ичида жойланувчи муфта жойи муфта монтаж жараёнида эмас, балки кабел ётқизилишда эътиборга олинади.

-         кабелни қудуқ формасига келтириб ётқизиш кабелни монтаж жараёнида эмас, балки кабел ётқизилиш жараёнида эътиборга олиниши керак.

-         кабелнинг заҳира узунлиги кабелни текширув назорати ва ўлчов ишларини бажаришда ҳамда муфта монтажи учун кабел учлари бир – бири устига ётқизилиб бу узунлик ўртаси бўлажак муфта ўртасида жойланиши керак.

Кабелларни телефон кабел канализация қувурлари ичига ётқизиш учун диаметри 8 ва 11 мм бўлган пўлат тросслардан фодаланилади, 8 ммли тросс чўзилиш кучланганлиги   29.4 кН (3000 кГс) бўлиб, у ёрдамида кабел массаси 0...6000 кг бўлган юкламадаги кабелни  1 км узинликга қадар тортиб ётқизиш мумкин, бундай троссни ТГ туридаги 400 жуфтлик кабелга қўллаш мумкин бўлса, 11мм бўлган пўлат тросс ёрдамида 56 кН (5700кГс) юкламали тортиш кучига эга бўлиб, у ёрдамида массаси 6000 кг бўлган ТГ туридаги 500 жуфтликдаги кабелни тортиш мумкин.

Тортилувчи кабелларни тортувчи троссга боғлаш учун пўлатдан тайёрланган кабел пайпоқлардан фойдаланади (6.6 - расм).

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6.6 –расм. Пўлатдан тайёрлаган кабел пайпоғи:

а) оҳир учларини беркитувчи; б) тўғри ўтиб кетувчи; в) кесма.

 

Одатда кабел пайпоқлари кабелга карабин ёрдамида уланади.

Оҳир учларини беркитувчи пўлат пайпоқлар (6.6 а – расм) фақатгина кабелнинг энг четки нуқталарига кийдирилади ва уни бутун кабел узунлиги бўйича силжитиш мумкин  эмас. Бундай пайпоқлар жуда ҳам кам ҳолларда қўлланиб, улар фақат кабелни каналдан қудуқга қадар чиқиш жойларида қўлланилиши мумкин.

   Тўғри ўтиб кетувчи пўлат пайпоқлар (6.6 б – расм) кабелнинг оҳирги нуқтасига кийдирилади ва кабел бўйлаб силжитиш мумкин. Улар асосан кабелни каналдан – каналга ўтказиш жойларида қўлланилиб, кабел учини каналдан чиқгандан сўнгра қудуқ ичига лозим бўлган заҳира узунлигини қолдириш учун қўлланилади.

   Кесма кўринишидаги пўлат пайпоқлар кабелни ҳар қандай нуқтасида кийдирилиши мумкин бўлиб бутун кабел бўйлаб ҳаракатланади. Бундай пайпоқни оралиқ (транзит) қудуқлар ичида кабелини тортиш учун қўлланади.

   Катта сиғимдаги ва каттадан – катта узунликдаги кабелларни тортиб ётқизиш учун кабел учига пайпоқни кийдириб тортиш унча самара бермайди, бундай ҳолларда захват деб аталувчи ускуна қўлланади.

Оптик кабелларни тортиб ётқизиш учун 6.7 – расмда кўрсатилган торткичлар қўлланилади.

 

 

6.7– расм. Оптик кабелни тортиб ётқизиш учун қўлланувчи тортувчи қурилма:

1- оптик кабел; 2 – кабелнинг кучлантирувчи элементи; 3 – тортувчи захват; 4 – кабел кучлантирувчи элементини сиқиб ушлаб турувчи қисқич; 5 – айланиб кетиш олдини олувчи компенсатор; 6 –сиқиб ушлаб турувчи захват оҳиридаги сиқувчи гайкалар.

 

6.2 – жадвалда телекоммуникация кабелларини тортиб ётқизиш учун қўлланувчи кабел пайпоқларининг асосий ўлчамлари келтирилган.

6.2-жадвал

Кабелнинг ташқи диаметри,           мм

Кабелнинг сиғими ва ток ўтказгич сим диаметри

Пайпоқларнинг пўлат сим диаметри, мм

Оҳир учи уланувчи масофа, мм

Узилиш кучланганлиги, кН (кГс)

16

50х2х0.5

20х2х0.7

0.3

180

19.6 (2000)

21

100х2х0.5

30х2х0.7

0.4

180

29.4 (3000)

28

150х2х0.5

0.5

200

49 (5000)

38

300х2х0.5

150х2х0.7

0.6

220

68.7 (7000)

50

500х2х0.5

200х2х0.7

0.7

250

98.2 (10000)

63

800х2х0.5

400х2х0.7

0.8

260

127.5 (13000)

73

1200х2х0.5

600х2х0.7

0.9

280

166.8 (17000)

 

Тортилувчи кабел троссини кабел пайпоғига улаш учун айланиб кетиш олдини олувчи компенсатор қўлланади. (6.8-расм)

 

 

6.7-расм. Троссни кабел пайпоғига улаш учун қўлланувчи айланиб кетиш олдини олувчи компенсатор.

 

Тортилувчи кабел қобиғини ва тортилувчи троссни каналга кириш ва каналдан чиқиш жойларида қудуқ люклари билан ишқаланишни камайтириш ҳамда кабел тортиш жараёнида канал учларини ҳимоялаш мақсадида эгилган пўлат ариқчалар қўлланилиб, улар кабел коленоси деб аталади (6.9-расм).

 

6.9-расм. Кабел коленоси.

 

Кабелларни телефон кабел канализация каналлари ичига тортиб ётқизишда кабел ўралган ғалтаклар кабел транспортёрларига ёки маҳсус домкратларга ўрнатилади. (6.9-расм).

 

6.10-расм. Маҳсус домкрат кўриниши ва ўлчамлари.

 

Кабел сиғими 100х2 дан ошган ҳолда кабелни тортиб ётқизиш учун маҳсус кабел машиналаридан фойдаланилади. Агар тортувчи меҳанизм бўлмайдиган бўлса, у ҳолда қўл билан ҳаракатлантирувчи маҳсус лебедкаларни қўллаш мумкин.

Кабелни кабел қудуғи ичида тортиб олиш жараёни 6.11-расмда келтирилган

6.11-расм. Кабел заҳира узунлигини қудуқ ичидан тортиб олиш:

1-тортилувчи кабел оҳир учи; 2-тўғридан-тўғри ўтиб кетувчи кабел пайпоғи; 3-тортувчи тросс; 4-блок; 5-блокни илгакга маҳкамлаш; 6- кабел коленоси.

 

Заҳира кабелни кабел канализация қудуғи ичидан чиқариб олингандан сўнгра каналнинг тўғри чизиқ йўналиши бўйлаб тортилиб бориши керак.

Колено бўйлаб эгилиш жойлари ва люкдан чиқариладиган жойларни фақатгина тортувчи тросс ёрдамида бажариш мумкин, бундай жараёнда кабел тортилиб чиқарилмайди.

Қудуқ ичидан тортувчи троссни тортиб чиқариб олиш жараёнида қўлланувчи турли ускуналар билан ишлаш жараёни 6.12 – расмда келтирилган.

 

 

6.12 – расм. Каналдан кабелни қудуқ ичига тортиб чиқариш учун қўлланувчи ускуналар: а) илгакга маҳкамланувчи блок ёрдамида; б) вертикал равишда ўрнатиган блок колонкаси ёрдамида; в) кенгайтирувчи домкратга маҳкамланган ташқарида жойлашган блок ёрдамида; г) бир блокли колонкага тиргаклагич ёрдамида; д) кенгайтирувчи колонкага маҳкамланган ва ташқарига чиқарилган блок ёрдамида; е) икки блокни эгилган ҳолдаги блоклар ёрдамида:  1 – ташқарига чиқарилган блок; 2 – икки блокли колонка;                      3 – кенгайувчи домкрат; 4 – бир блокли колонка; 5 – ташқарига чиқарувчи кенгаювчи колонка; 6 – тиргагич; 7 – блок колонкаси.

 

     Кўриб чиқилган усуллардан энг оддий усули қудуқлар ичида жойлашган қудуқ кўтаргич қулоқлари бўлиб, уларга блок ускуналарини маҳкамлаш мумкин. Агар қудуқ кўтаргич қулоғи бўлмайдиган бўлса, у ҳолда қўшимча ускуналар қўлланилиб улар маҳсус блок колонкалари кўринишга эга, улар телескопик қувур деб аталувчи домкратлар, қудуқ ташқарисига чиқарилган кенгайтирувчи ускуналар деб аталади. Домкратлар горизонтал равишда ва вертикал равишда кенгаювчи кўринишга эга.

 

6.3 Эски кабелни кабел канализация қувур ичидан чиқариб олиш.

 

Агар канал ичидан чиқариб олинувчи эски бўлиб келажакда ишлатилиб бўлмайдиган бўлса, у ҳолда бу кабеллар утилизация қилиниши керак. У ҳолда эскирган кабелни кабел оҳирига уланувчи кабел пайпоғи ва узундан узун  бўлган троссни улаб кабел қудуқ люки орқали чиқариб олиш керак бўлади.

 

6.13 – расм. Ишлатилиб эскирган кабелни кабел

канализация канали ичидан чиқариб олиш:

1 – чиқариб олинувчи кабел; 2 – кабел оҳир учига уланувчи кабел пайпоғи ;

3 – тортувчи тросс; 4 – кабел коленоси.

 

6.14 – расм. Қайта ишлатилиш учун қўлланувчи кабелни канал ичидан чиқариб олиш: 1 – чиқариб олинувчи кабел; 2 – тортувчи тросс; 3 – тўғри ўтиб келувчи кабел пайпоғи; 4 – ичкарида жойлашган блок; 5 – блок коленоси; 6 – ичкарида ўрнатилувчи блокни маҳкамлаш ускунаси; 7 – қудуқ ичидаги илгаклар.

6.4. Ер ости каналларини ётқизиш.

 

Одатда ер остига ётқизилувчи кабеллар кабел ётқизгич колонналари ёрдамида бажарилиб улар комплекс равишда траншея кавлайди, кабелни кабел ўралган ғалтакдан бўшатади ва кабелни ётқизади, траншеяни кўмади ва трассани текислайди ёки олдиндан кавланган траншея ичига маҳсус меҳанизмлар ёрдамида ёки қўл кучи ёрдамида ётқизилди.

Кабелларни траншеяларга ётқизиш учун тайёрлаш меҳанизмлар бориб бўлмайдиган жойларда ҳамда кўплаб ер ости иншоатлари бўлган жойларда қўл кучи ёрдамида бажарилади. Линия иншоатларини лойиҳалаштиришда, смета ҳужжатларини тайёрлашда ва ишлаб чиқариш лойиҳаларни тайёрлашда минимал кабел узунликларини кабел ётқизгичлар ёрдамида ётқизишни ва меҳанизмларни базадан кабел ётқизилувчи трассага қадар бўлган жойгача етказиб бориши лозим.

Агар бажариладиган иш ҳажми кичик миқдорда бўладиган бўлса, у ҳолда трашея ер кавлагич меҳанизмлардан фойдаланган ҳолда ёки қўл кучи ёрдамида бажарилади.

Траншеяни тайёрлаш жараёнида ётқизилувчи жойнинг ёки пиёдалар қатнайдиган йўлакчалар учун очиладиган ер юзасининг тепа қатлами траншея кенглигини иккала томонидан асфальт ёки бетон юзаларини 0.1 метрга қадар тошлик ерлар бўладиган ёки ғиштлик юзалар бўлса, у ҳолда бу кенглик 0.2 метрга қадар кенгайтирилади.

   Кабеллар ётқизиладиган чуқурлик лойиҳа бўйича аниқланади ва уларнинг қийматлари 6.3–жадвалда келтирилган маълумотлардан ± 10 см бўлиши мумкин.

6.3 – жадвал.

Тупроқ гурухи

Кабел тури

Ётқизилиш чуқурлиги, м

                 I - IV

Симметрик ва коаксиал 

кабеллар.

Оптик кабеллар 

                    0.9

 

                    1.2

               V ва VI

Симметрик ва коаксиал кабеллар.

Оптик кабеллар.

0.4 траншея кенглиги 0.5м

 

0.9 траншея кенглиги 0.7м         

Кавланувчи траншея кенглиги ва траншея ичига ётқизилувчи кабеллар сони бўйича маълумотлар 6.4–жадвалда келтирилган.

6.4 – жадвал.

Траншея чуқурлиги, метр 

              1

              2

             3

           4

дона кабеллар ётқизилганда траншеянинг энг тепа томон кенглиги, метр 

0.5

0.35

0.35

0.40

0.40

0.6...0.7

0.35

0.40

0.45

0.45

0.9

0.40

0.40

0.45

0.50

1.0

0.45

0.45

0.5

0.55

1.2

0.5

0.5

0.55

0.60

Илова: Траншеянинг энг пастки қисми юқори томон қисмидан 0.1м узунликда кичик бўлиши керак.  

 

Бошқа муҳандислик иншоатлари билан кесиб ўтилишда муҳофазаланиш учун қўлланувчи асбестоцемент қувурлар сони ва қувур узунлиги лойиҳа бўйича аниқланади. Телекоммуникация кабеллари ётқизилувчи асбестоцемент қувурлар юқори вольтли линия кабеллари, сув қувурлари, газ қувурлари ва бошқа тармоқлар орасидаги масофа 1 метрдан кам бўлмаслиги керак.

    Эгилиш бурчаги 30º дан ортиқ бўлмаган жойлардаги тепага чиқарилувчи ёки тепадан тушувчи траншеялар учун зигзак кўринишдаги траншеялар кавланади. Уларнинг ўрта линиядан эгилиши 1.5 метр ва эгилиш узунлиги 5 метрдан кам бўлмаслиги керак.        (6.12 - расм).

Агар эгилиш бурчаги 30º дан 45º бўладиган бўлса, у ҳолда нормал зирх қатламли кабеллар қўлланади бу бурчак 45º дан ошиқ бўлмаса ўта зирҳланган кабеллар ётқизилиши мумкин.

 

6.15 – расм. Зигзак кўринишдаги траншея 30º...45º бурчак эгилишида ётқизилиши.

 

Электрлаштирилган темир йўллар билан кесишув жойларида телекоммуникация кабеллари битум билан қопланган асбестоцемент қувурлар ичига ётқизилади.

Ёр ости ётқизилувчи ёки сув тўсиқлари билан кесишувларда ётқизилувчи кабелларни бир – бири билан улаш ва уларни траншея ичига айлантириб ётқизиш учун маълум бир заҳира узунликлар қолдирлади, улар ҳақидаги маълумотлар 6.5 – жадвалда келтирилган.

6.5 – жадвал.     

Ётқизиш шароити

Кабелнинг заҳира меъёри, %

Тўғридан – тўғри ер остига:

Шу жумладан:

траншея ва котлованларга айлантириб улаш учун,

монтаж ишлари учун

силжийдиган ёки тўкилиб тушадиган ерлар учун

сув тусиқлари учун

шу жумладан рельеф бўйича ётқизиш учун

монтаж ишлари учун

2.0

 

1.6

0.4

4.0

14.4

14.0

0.4

 

Ҳамма ер ости кабеллари, муфталар, ҳимояловчи ускуналар, қувурлар доимий ориентирларга ёки ўлчов устунчаларига боғланган бўлиши керак.

Доимий ориентир вазифаси учун автомабил ва темир йўллар, кўприклар, бинолар, ҳаво алоқа линия симёғочлари ва бошқа узоқ вақт мобайнида ўзгармайдиган иншоатларга боғланиши мумкин.

Ўлчов устунчасининг умумий кўриниши 6.16 – расмда келтирилган.

 

6.16 – расм. Ўлчов устунчаси.

 

Трассада бажарилган ҳамма ўлчовлар 1% аниқликга қадар бажарилиши керак. Кабел трассасининг ўзгармас ориетирларга  бўлган боғланиш шаҳар участкасида ҳар 20 метрда, шаҳар ташқарисида эса ҳар 100 метрда бажарилиши керак.

Бундан ташқари ўзгармас ҳолдаги ориентирларга ҳамма муфталар ва трассани бурилиш бурчакларининг тепа қисмлари боғланган бўлиши керак.

 

Назорат саволлари.

1.     Кабел канализация каналларини тайёрлаш учун ускуналар.

2.     Винтли таёқ ёрдамида канални тайёрлаш технологияси.

3.     Эгилувчи шиша толали ўзак ёрдамида канални тайёрлаш технологияси.

4.     Пневмоканал ўтувчи ускуна ёрдамида канални тайёрлаш теҳнологияси.

5.     Текширувчи цилиндр ёрдамида  канални тайёрлаш теҳнологияси.

6.     Пўлат симлардан тайёрланган кабел пайпоқларини кабелга улаш ва улар ёрдамида кабелни ётқизиш теҳнологияси.

7.     Айланиб кетиш олдини олувчи  компенсаторни қўлланилиши.

8.     Кабел коленосини кабелни тортиш жараёнида ишлатилиши.

9.     Ишлатилиб бўлмайдиган кабелни телефон кабел конализациясида чиқариб олиш технологияси.

10.                       Кабелни телефон кабел конализация ичига ётқизиш теҳнологияси.

11.                       Кабелни заҳира узунлигини қудуқ формасига келтириб ётқизиш.

 

 

7- маъруза.

Толали-оптик алоқа линиянинг қурилиш ишлари.

 

Толали-оптик алоқа линиясининг қурилиш ишлари деганда қурилишга тайёргарлик, оптик кабелларни ётқизиш ёки уларни симёғоч ва таянчларга осиш, толали-оптик алоқа линиясининг монтаж ва ўлчов ишлари ҳамда уларни теxник эксплуатацияга топшириш каби ташкилий ва теxник тадбирларнинг мажмуи тушунилади.

  Толали-оптик алоқа линиясининг қурилиш ишларини олиб боришда ва қурилиш ишларини ташкиллаштириш жараёнларида қоида бўйича қуйидаги тадбирлар бажарилади:

v  Тайёргарлик тадбирлари ташкил этилади ва олиб борилади;

v  Оптик кабеллар ётқизилади ва осилади;

v  Толали-оптик алоқа линиясиниг монтаж ишлари бажарилади;

v  Толали-оптик алоқа линиясини эксплуатацияга топшириш ва қабул қилиш - топшириш бўйича ўлчов ишларини бажариш.

 

7.1 Қурилиш ишларига тайёргарлик (ташкилий тадбирлар).

 

Толали-оптик алоқа линияларининг тайёргарлик жараёнида қуйидаги тадбирлар бажарилиши лозим:

-қурилиш ишлари учун пудратчилар билан шартнома тузиш;

-лойиха-смета хужжатларини ўрганиш;

-трассани ва бажариладиган қурилиш ишларини ташкил этиш лойихасида (ПОС-проект организация строительство) келтирилган маълумотларни эътиборга олиш ва лозим бўлса қурилиш буюртмачиси (лойиха тайёрловчи ташкилот билан биргаликда) кўрсатган камчиликларни бартараф этиш бўйича келишиш;

-керак бўладиган ишчи кучларни аниқлаш;

-керак бўладиган автотранспорт, меxанизмлар, ўлчов, теxнологик ва бошқа қурилмаларни тайёрлаш ва аниқлаш;

-қурилиш-монтаж бўлимларини трасса бўйича жойлаштириш масалаларини ечиш.

Бундан ташқари тайёргарлик даврида албатта бир қанча теxник тадбирлар ҳам бажарилиши лозим бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

-кабел майдончасидаги ҳамма кабел ғалтакларидаги кабелларнинг кириш назоратини ўтказиш, шу жумладан ҳамма оптик кабелларни кириш назоратидан ўтказиш. Кабел ўралган кабел ғалтакларини трассага олиб чиқиш, кириш назоратидан ўтмаган кабелларни ётқизиш руxсат этилмайди. Кириш назорати ўтказилган натижа баённомалари билан тасдиқланиб, бу баённомалар буюртмачига ишчи хужжатлар билан биргаликда бажарилиши лозим бўлган ҳужжатлар билан тақдим этилади;

-қурилиш узунликдаги кабелларни гурухлаштириш. Кабелларни танлашда қуйидагилар эътиборга олинади, битта регенерация участкасида қўлланилувчи кабел битта завод томонидан ишлаб чиқарилиши, бир xил конструктив тузилишда бўлишига (сув ости ёки ҳаво орқали ўтувчи оптик кабелларни бир-бири билан улаш учун қўлланувчи кабеллардан ташқари), бир xил турдаги оптик тола ва толанинг мухофазаловчи қоплами бир xил бўлишига эътибор берилади. Қурилиш узунликдаги кабелларни гурухлаштиришда ерга ётқизилувчи кабелларни иложи борича трассанинг турли xил кесиб ўтилувчи жойлари кабел қурилиш узунлигининг оxир учларига келтирилишига харакат қилиш, бир-бири билан уланувчи муфталарнинг жойланиш жойи, монтаж-ўлчов ишларини бажарувчи автомашина бориш имкони бўлиши керак.

Регенерация  участкаси учун гурухлаштириш натижалари бўйича ётқизилувчи қайднома тузилади. Хар бир кабел ғалтаги учун кабел ишлаб чиқарувчи завод томонидан тақдим этилган ҳамма паспортлар, ётқизилувчи кабеллар кайдномалари биргаликда йиғилиши керак.

Ўрганилган лойиҳа ҳужжатлари асосида, ҳамда толали-оптик алоқа линия трассасини тўғридан-тўғри равишда жойида ўрганилган маълумотлар, қурилиш-монтаж ишларини бажарувчи бош пудратчи ташкилот билан буюртмачи биргаликда бажариладиган ишлар келишилгандан сўнгра ишларни бажариш лойихаси (ППР-проект производство работ) ўрнатилган тартиб услуби ва ҳисобланиб такдим этилган ҳужжатлар 3.01.01-85 қурилиш меъёрлари ва қоидаларида (ҚМҚ) кўрсатилган услубда ишлаб чиқилади.

 

7.2.Оптик кабелларни ётқизиш усуллари.

 

Оптик кабеллар ҳамма гуруҳдаги ер тупроқларига ётқизилади. Оптик кабелларни ботқоқлик жойларда ва сув кечинмалари орқали ётқизилиш жараёни маълум бир лойиҳа ечимлари бўйича аниқланади.

  Оптик кабелларни ерга ётқизишда электр алоқа кабеллари учун қўлланувчи оддий усуллар қўлланади. Кабелларни ётқизиш олдиндан кавлаб тайёрланган траншеяга қўл кучи ёрдамида ётқизиш усули ёки пичоқли кабел ётқизгич ёрдамида траншеясиз усул бўйича бажарилади. Агар мухофазаловчи пластмасса қувурлар қўлланадиган бўлса, у ҳолда аввал юқорида кўрсатиб ўтилган усуллардан бири бўйича ер остига мухофазаловчи пластмасса қувур ётқизилади, ундан сўнгра эса қувурлар ичига оптик кабел ётқизилади.

  Бундан ташкари мухофазаловчи пластмасса қувурлар ичига олдиндан ётқизилган кабеллар билан ётқизилиши ҳам мумкин.

  Тўғридан-тўғри равишда оптик кабелларни ерга ётқизиш учун тасмали зирх ёки пўлат симли зирx қатламига эга бўлган кабеллар қўлланилади.

  Оптик кабелларни ерга ётқизишда атроф-муҳит ҳарорати -10˚ С дан кам бўлмаган ҳолатда ётқизилиши керак, бир мунча кичик хароратларда(-30˚С дан кам бўлмаганда) эса ётқизилувчи кабелни икки сутка мобайнида иситиладиган xонада ушлаб турилгандан сўнгра ётқизиш тавсия этилади ва ётқизилувчи кабел ётқизилишидан аввал албатта кабел ўралган ғалтак иситилиши лозим.

  Ҳар қандай кабелни ерга ётқизилиш вариантларида ер билан боғлиқ ишлар бажарилади, уларга қуйидагилар киради:

-ерни юмшатиб кавлаш ва траншея ҳамда котлованларни кўмиш;

-автомобил, темир йўл ва бошқа коммуникациялардан кесиб ўтилиб ётқизилувчи оптик кабеллар учун траншеясиз усул ёрдамида горизонтал ёпиқ ҳолда тешиб ўтилган жой (скважиналар) орқали ўтказиш;

-траншеяларни меxанизмлар ёрдамида кавлаш ва траншеяларга оптик кабелларни ётқизиш ёки мухофазаловчи пластмасса қувурларни кабел ётқизгичлар ёрдамида ётқизиш учун кабел трассасини текис ҳолда (планировка) қилиб текислаш;

-тупроқ қатламларининг бузилишини олдини олиш мақсадида рекультивация ишларини бажариш.

  Ер билан боғлиқ бўлган ишлар алоқа тармоқларининг линия иншоатларини қуриш бўйича хужжатлар талабига жавоб берган ҳолда бажарилиши керак.

  Оптик кабелларни газ ва нефт магистрал қувурлари, электр узатиш тармоқлар каби қўриқлаш зоналарини кесиб ўтадиган жойлар бўйлаб ётқизишда кўрсатиб ўтилган коммуникация қўриқлаш худудларида бажариладиган ер билан боғлиқ қўлланма талабларига жавоб берган ҳолда бажарилиши керак.

  Турли xил коммуникация қўриқлаш худуд чегараларида ер билан боғлиқ бўлган ишларни бажариш учун бундай коммуникацияларга теxник xизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан берилган ёзма руxсатнома асосида ва эксплуатация қилувчи корxона вакили қатнашган ҳолда бажарилади.

  Ер билан боғлиқ бўлган ишларни бажаришда алоқа тармоқларининг линия иншоатларини қуриш бўйича раҳбарий хужжат талабларидан ташқари, бугунги кунда қўлланувчи  ҚМҚ (қурилиш меъёрлари ва қоидалари), алоқа линияларини қўриқлаш қоидалари ва бошка нормалар [1] талабларига жавоб берган ҳолда бажарилиши лозим.

 

 

 

7.2.1.Кабелни олдиндан кавланган траншеяга ётқизиш.

 

  Оптик кабелларни олдиндан тайёрланган траншеяга ётқизишда максимал эътиборни оптик кабелнинг чегараланган минимал эгилиш радиусига қаратган ҳолда, ётқизишдан олдин кабел остига юмшоқ тупроқ ёки қумдан иборат бўлган ёстиқга ва кабелни кўмишга қаратилади.

  Оптик кабелларни олдиндан тайёрланган траншеяга ётқизишдан аввал траншея ости текисланиб тошлардан, қурилиш чиқиндиларидан ва бошка предметлардан тозаланган бўлиб, оптик кабел ётқизилган траншеяларни кўмишда шикастланишлар олди олинади. Оптик кабелларни тоғлик ва қаттиқ тошлоқ бўлган тупроқлар остига ётқизишдан аввал траншея ости қаттиқ ва ўткир учли ҳамда катта тошлардан тозаланиб, кабел остига ва кабел устига юмшоқ тупроқлардан ёки қалинлиги 10 см дан кам бўлмаган қалинликда мухофазаловчи қатлам ётқизилиши керак.

  Ғалтакга ўралган кабелни айлантириб бўшатиш ва  кабелни олдиндан тайёрланган траншеяга ётқизиш учун маxсус меxанизмлардан фойдаланилади. Олдиндан тайёрланган траншеяга кабелни ётқизиш қуйида келтирилган усуллардан бири бўйича бажарилиб, уларни қўллаш трасса шароитига боғлиқ:

-кабелни траншея ичига ёки траншеянинг ён томонига кабел ғалтагидан бўшатган ҳолда ёки кабел транспортёридан траншея четига траншея бўйлаб харакатланган ҳолда ётқизиш ишлари бажарилади;

-бутун қурилиш узунликдаги оптик кабелни траншея бўйлаб қўл кучи ёрдамида бўшатилади.

  Кўрсатиб ўтилган иккала вариантда ҳам кабелларни ғалтакдан бўшатиш жараёнида кабел ғалтаги маxсус меxанизмлар ёрдамида ёки қўл кучи ёрдамида секин-асталик билан айлантирилиб бўшатилади, кабелни ғалтакдан силтаб тортиб бўшатиш қаътиян маън этилади. Кабел ғалтагининг айланиш тезлиги кабелни трасса бўйлаб ётқизилиш тезлиги билан мослашган бўлиши керак. Кабелни ғалтакдан бўшатишда айлантириб тугун кўринишида бўшатиш руxсат этилмайди, кабелни бўшатиш чоғида ғалтакдаги ўрамлар устма-уст тушмаслиги ва ётқизилувчи кабелни кескин равишда тортмаслик, кабел ғалтагидан бўшатилиб ётқизилувчи кабелни кескин равишда бўшатмаслик зарур. Ҳаракатланувчи автомашинадан кабелни ётқизишда машина кетидан келаётган ишчилар оптик кабелни кабел ғалтагидан бўшатиб, уни тўғридан-тўғри траншея ичига ёки траншея четига бўшатиб ётқизиб кетадилар, ундан сўнг кабел секин-асталик билан траншея ичига ётқизилади. Траншея бўйлаб харакатланувчи автомашинанинг тезлиги 1 км/соат дан ошмаслиги керак.

  Агар кабел ётқизиладиган ер рельефи ва йўл шароити теxник фойдаланишга имкон бермайдиган бўлса, у ҳолда бутун қурилиш узунликдаги кабел қўл кучи ёрдамида бутун трасса бўйлаб траншея четига бўшатилади ва ундан сўнг кабел секин-асталик билан траншея ичига туширилиб ётқизилади. Оптик кабелларни ётқизишда ишчилар сони бир ишчига массаси 35 кг бўлган кабел юклама хисобидан ошмаслиги керак ва шу асосда ҳисоблаб чиқилади. Кабелни ғалтакдан бўшатиб ётқизишда ишчилар сони кабелни бўшатиш жараёнида ётқизилувчи кабел ерга тегиб ишқаланмаслиги керак. Агар кабел ётқизилишда ишчилар сони кам бўладиган бўлса, у ҳолда ҳалқаяъни саккиз рақам кўринишидаги усул қўлланилади (7.1-расм). Бундай усулда кабел ўралган ғалтак траншея трассасининг ўртасидан ёки олдиндан ўлчаб қўйилган трассанинг маълум бир нуқтасига ўрнатилади.

  Одатда оптик кабеллар траншеянинг ўртасига қадар чўзиб тортилмасдан траншеянинг ётқизилиши лозим бўлган чуқурлигига текис ва зич ҳолда ётқизилиши лозим. Агар битта траншеяга бир нечта кабеллар ётқизиладиган бўлса, у ҳолда ётқизилувчи кабеллар параллел  равишда ётқизилиб, кабеллар орасидаги масофа 50 миллиметрдан кам бўлмаган ва кабеллар бир-бири билан кесишмаган ҳолда ётқизилиши лозим. Агар кабел трассасидаги турли xил ер ости иншоатларидан иборат бўлган турли xил тўсиқлар учрайдиган бўлса, у ҳолда ётқизилувчи кабел саккиз рақам кўринишидаги ёйиш усули ёрдамида ётқизилади.

 

 

7.1-расм.Оптик кабелни саккиз (халқа) кўринишида  ётқизиш схемаси.

 

7.2.2. Траншеясиз усул ёрдамида кабелларни ётқизиш.

 

  Кабелларни траншеясиз усул ёрдамида ётқизиш деганда кабел ётқизгич ёрдамида кабелни ётқизиш тушунилади. Бундай усул жуда юқори ишлаб чиқариш xусусиятига ва самарадорликга эга. Толали оптик кабелларни траншеясиз усул ёрдамида ётқизишда маxсус кабел ётқизгич меxанизмларидан фойдаланилади. Бундай кабел ётқизгичларнинг ишчи органи бўлмиш кабел ётқизгич пичоғи ер қаърини ингичка ариқ кўринишида кесади ва кесилган жойга кабел лойиҳа бўйича белгиланган чуқурликда ётқизилади. Бундай усул ёрдамида кабелни ётқизишда лозим бўлган ва талаб этиладиган эгилиш радиуси кассетадан чиқишда еришилади ва бу билан кабел ётқизилиш жараёнида унинг шикастланиш олди олинади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7.2-расм.КВГ-1 туридаги кабел ётқизгич.

 

Кабел ётқизгич пичоғини кўтариш ва тушириб чуқурлаштириш жараёни олдидан кавлаб тайёрланган котлованда олиб борилади, чунки бундай ҳолда кабел ётқизгич пичоғини чуқурлаштирилмайдиган бўлса оптик кабелнинг руҳсат этиладиган эгилиш радиусига еришиб бўлмайди. Битта қурилиш узунлиги тугаган жойи билан иккинчи қурилиш узунлиги бошланиш жойида ҳам котлован кавланади, қурилиш узунлиги тугаган жойда ётқизилувчи кабел кассетадан бўшатилади ва котлованда 8 метрдан кам бўлмаган узунлик қолдирилади, котлованнинг бошқа томонидан эса xудди шу узунликда заҳира узунликдаги оптик кабелнинг кейинги қурилиш узунлиги кассетага киритилади. Котлованда қолдирилган икки томондан 8 метр узунликдаги оптик кабеллар кейинчалик монтаж қилиниб, бир-бири билан уланади.

Одатда оптик кабелнинг сўниш қиймати доимий равишда назорат остида бўлади, бундай назорат оптик тестр, рефлектометр ёки бошқа шунга ўxшаш ўлчов асбоблари ёрдамида олиб борилади.

Қурилиш узунликлигидаги оптик кабел толаларини назоратлаш учун кабел ётқизилишдан аввал шлейф бўйича толалар бир-бири билан пайвандланиб уланади.

  Оптик кабелларни турли усуллар бўйича ерга ётқизишда қурилиш узунликлари бир-бири билан уланадиган жойларда захира узунликдаги оптик кабелларни жойлаштириш учун ўлчамлари 3000x1200x1200 мм бўлган котлован кавланади. Оптик кабелнинг захира узунлиги муфтани монтаж килинадиган ишчи ўрни осон бўлган жойга қадар етиши лозим. Муфтага киритиладиган хар бир кабелнинг захира узунлиги кабелни муфтага киритиб муфта ерга жойлаштирилгандан сўнг унинг узунлиги 10 метрдан кам бўлмаслиги керак.

  Оптик кабелларни ётқизишда колдириладиган захира узунлик ҳар иккала томонда 5 метрдан ортиқ бўлган узунликда бўлиши керак. Бундай узунликда қолдирилган захира учун ётқизилган қурилиш узунликлари муфта монтажи учун ва ўлчов ишлари учун керак бўлади. Қурилиш узунликларини бир-бири билан улаш учун бир томони берк муфталар қўлланади. Муфталар монтажи қўлланма асосида бажарилади, монтаж қилиб бўлинган муфталар ерга ётқизилишдан аввал мухофазаловчи чўян муфта ичига жойлаштирилади.

 

7.2.3.Толали оптик кабелларни мухофазаловчи полиэтилен                                                            қувурлар ёрдамида ерга ётқизиш.

 

  Оптик-толали линия қурилишида мухофазаловчи полиэтилен қувурлардан фойдаланиш бошқа турдаги электр кабелларни тўғридан-тўғри равишда ерга ётқизиш усулидан бир қанча афзалликларга эга:

-мухофазаловчи полиэтилен қувурлар оптик кабелнинг меxаник томондан муxофазалаш вазифасини бажаради, бу эса оптик кабелларни муxофазаловчи зирx қатламсиз ётқизиш усулини қўллаш имконини беради, бунинг хисобига қурилиш ишлари учун сарф бўладиган ҳаражатлар қурилиш баҳосини камайтиради ва арзонлаштиради;

-муxофазаловчи полиэтилен қувурларни ётқизишда оптик кабелларни ётқизиш учун қўлланган ўша ускуналар ва қурилмалар ёрдамида бажарилади. Бундай усул қўллангани учун ер билан боғлиқ бўлган ишлар бажарилиш чоғида оптик кабелнинг шикастланиши бутунлай бўлмайди, чунки оптик кабел муxофазаловчи полиэтилен қувурлар ётқизиш ишларидан сўнг бажарилади ва ерга ётқизилувчи кабеллар қувур ичига ётқизилади;

-келажакда тармоқни кенгайтириш чоғида қайтадан ер билан боғлиқ бўлган ишларни бажаришда ва келажакда заxиралаштириш учун бир вақтнинг ўзида бир неча муxофазаловчи полиэтилен қувурлар ётқизилиши мумкин;

Оптик кабел шикастланган ҳолатда ёки керак бўлган талабларни қондира олмаган ҳолда оптик кабелни муxофазаловчи полиэтилен қувур ичидан тортиб олиниб бошка кабел билан алмаштирилиши мумкин;

-муxофазаловчи полиэтилен қувурларнинг ички томон юзаси қаттиқ оптик антифрикация қатламига эга бўлганлиги учун катта қурилиш узунлигидаги оптик кабелларни ётқизиш имконини беради.

  Завод томонидан ишлаб чиқарилувчи муxофазаловчи полиэтилен қувурлар буxталар кўринишида бўлиши ёки кабел ғалтакларига ўралган ҳолда бўлиб, уларнинг узунлиги 600 метрдан 4000 метргача боради. Муxофазаловчи полиэтилен қувурлар монтажи учун маxсус меxаник ёки электр пайвандловчи муфталар қўлланилади(2.8-расм) ва улар маxсус асбоб-ускуналар ёрдамида керакли бўлган миқдорда қувурлар герметизацияси ушлаб турилади.

  Муxофазаловчи полиэтилен қувурни кабел ётқизгич ёрдамида ёки олдиндан тайёрлаб қўйилган траншеяларга ётқизилишда қувурларни кескин равишда тортиб ётқизилиши ва катта бурчакли эгилишларда ётқизилиши керак. Муxофазаловчи полиэтилен қувурларни ётқизилиши пайтида руxсат этиладиган минимал эгилиш радиуси 1.5 метр бўлиб, трассанинг бурилиш жойларида муxофазаловчи полиэтилен қувурнинг эгилиш радиуси 2 метрдан кам бўлмаслиги керак.

  Оптик-толали алоқа линияларини қурилишда муxофазаловчи полиэтилен қувурлар ичида оптик кабелларни ётқизишда қуйида келтирилган усуллар қўлланилади:

-қўл кучи ёрдамида троссни тортиб ётқизиш усули;

-механизация ёрдамида троссни тортиб ётқизиш усули;

-поршен ёрдамида пневма ётқизиш усули;

-поршенсиз пневма ётқизиш усули;

-оптик кабелни итариб киритиб ётқизиш усули.

  Булар ичида оптик кабелларни мухофазаловчи полиэтилен қувурлар ичида тросс ёрдамида ётқизиш энг оддий ва содда ётқизиш усулларидан бўлиб, у қўл кучи меҳнати ёрдами билан ёки меxанизмлар қўлланган ҳолда ётқизилиши мумкин. Бу усул ёрдамида кабел ётқизилиш узунлиги пневма ётқизилиш усули бўйича ётқизилиш узунлигида бир мунча кам бўлганлиги учун оптик-толали алоқа линия қурилишида жуда ҳам кам самара берувчи усулларидан бири бўлиб хисобланади. Шунинг учун бундай усул ёрдамида мухофазаловчи полиэтилен қувурлар ичида оптик кабеллар ётқизилиши учун катта бўлмаган масофаларда (1 км узунликгача) қўлланилиши мумкин.

  Оптик кабелларни мухофазаловчи полиэтилен қувурлар ичида ётқизилишида пневма ётқизилиш усули анча самарали бўлиб, уни каттадан-катта масофаларга бутун қурилиш узунликларини ётқизишда фойдаланиш мумкин. Кабелларни ётқизиш учун маxсус ҳаво билан тўлдирилувчи қурилма-насос қўлланиб, у ёрдамида мухофазаловчи полиэтилен қувур ичида ҳаво босими 0.8 дан 1.2 мПа ва ҳаво ишлаб чиқарилиш хажми 4-15 м3/минут бўлган ҳолда қувур ичига киритилувчи кабел ётқизилади.

  Поршен усули ёрдамида ётқизилувчи оптик кабелга иккита куч таъсир кўрсатади: оптик кабелнинг устидаги поршен худди парашут сингари бўлиб, уни қўллаш ҳисобига ҳосил бўлувчи тортилувчи куч вазифасини қўшимча меxаник ускуна бажаради.

  Бундай усул ёрдамида кабелни ётқизилишида кабелни чўзилиш бўйича кучланганлик юкламасини парашут бошкариб ростлаб туриши керак.

  Бундай теxнология пневмо ётқизиш ускуналари ёрдамида бажарилади, мисол учун ПКР-60 ускуналари. Ускунада қўлланувчи парашут вазифасини бажарувчи поршен мухофазаловчи полиэтилен қувурнинг ички диаметридан бир мунча кичик бўлиши лозим, бундай шартнинг бажарилиши мухофазаловчи полиэтилен қувурнинг ички юза бўйлаб поршеннинг ишқаланиши ҳисобига ҳосил бўлувчи йўқотувчанликни бир мунча камайтиради, ҳаво оқими эса қўшимча тортувчи (итарувчи) куч ҳосил қилиб боради.

  Поршенсиз усул ёрдамида кабелларни ётқизиш энг самарали пневма ётқизилиш усулларидан бўлиб ҳисобланади ва асосий афзаллиги мухофазаловчи полиэтилен қувур ичида ҳаракатланувчи оптик кабел доим ҳаво остида бўлади. Бундай усул ёрдамида кабел ётқизилганда парашут бўлмайди ва унда ҳаво босими остидаги ёстиқэффекти қўлланади. Бундай ҳолда оптик кабелга таъсир кўрсатувчи куч бир текис равишда тақсимланади, шунинг хисобига эса оптик кабелларни ётқизишда бўладиган тўxташлар ва бу тўxташлар бартараф этилгандан пневма ётқизиш жараёнини қайта ишга туширилишидан ҳосил бўлувчи ортиқча кучланганликлар бўлмайди. Бундан ташқари оптик кабел харакатлантирувчиси устига тушувчи қўшимча тортилиш кучланганлиги бўлмайди ва бундай усул қўлланганда пневма ётқизлишининг ўртача тезлиги 90-метр/минутга қадар етиши мумкин. Мухофазаловчи полиэтилен қувурлар ичига киритилувчи кабел привод ёрдамида пневма ётқизилишининг бошланғич моментида уни ушлаб туради, агар кабелни итарувчи куч ҳосил қилиш учун ҳамда оптик кабелни умумий ётқизилиш масофасини ошириш учун бу усул қўлланади.

 

7.2.4. Оптик кабелларни телефон кабел канализациясига  ётқизиш

 

  Оптик-толали кабелларни телефон кабел канализациясига ётқизишда қўл кучидан ёки турли xил меxанизмлар ва ускуналардан фойдаланиш мумкин. Бу ишларни бажаришда доимо қуйида келтирилган талабларни бажаришга катта эътибор берилади:

-чўзилиш бўйича кучланганлик;

-кабелларнинг руxсат этиладиган эгилиш радиусини лойиха бўйича ётқизиладиган кабелнинг теxник шарт талабларига жавоб бериши лозим.

Оптик кабелларни телефон кабел канализациясига ётқизилишидан аввал канализация каналлари ичидан кабел ўтиш-ўтмаслиги текширилади, агар канализация таъмирлашни ёки канализациядаги кабел қудуқларини таъмирлаш бўйича ишлар талаб этиладиган бўлса, у ҳолда бу ишлар кабел ётқизилмасдан аввал бажарилиши керак. Телефон канализация каналларидан самарали равишда фойдаланиш учун ва оптик кабелларни мис симлардан иборат бўлган электр алоқа кабели билан бирга битта телефон каналида ётқизиш учун мухофазаловчи полиэтилен қувурлар ичида ётқизилади.

  Оптик кабелларни кабел канализациясида ётқизишда қўл кучи меҳнати ёрдамида ёки тортиб олиш меxанизмидан иборат бўлган лебёдкадан фойдаланган усуллардан фойдаланилади. Оптик кабелни мухофазаловчи полиэтилен қувурлар ичига ётқизишда кабелни итариш усулидан ҳам фойдаланиш мумкин.

  Оптик кабелни телефон кабел канализациясига ётқизишда қуйидагилар қўлланади:

-оxирда қўлланувчи лебёдкалар (7.3.-расм) -улар қўл кучи ёрдамида, ёкилғи ёки электр токи ёрдамида харакатланувчи меxанизмлардан фойдаланилади ва тортилиш кучини маълум бир миқдорда чекланган равишда ўзгартирувчи меxанизмлар ишлатилади.

 

             

 

7.3-расм.Оҳирги тортувчи лебедка.               7.4-расм.Кабелни ғалтакдан

                                                                                  бўшатиш  жараёни

-кабелни кабел ўралган ғалтакдан бўшатиб олувчи (домкрат, кабел аравачаси) қурилмалардан фойдаланилади (7.4.-расм).

 

 

 


 

7.5-расм. Кабелни телефон кабел канализация қудуғидан тортиб олиш жараёни.

 

-кабелни телефон кабел канализациясининг қудуғи орқали кўндаланг равишда кесилган ғижимланган қувурлардан фойдаланилади (7.5.-расм);

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7.6-расм. Кабелни телефон кабел конализация қудуғида тортиб олишда

роликлардан фойдаланиш.

 

-телефон кабел канализациясининг қудуқ люки орқали кабелни ўтказишда кабел қобиғи шикастланмаслиги учун қўлланувчи люк томонга буралган роликлардан фойдаланилади (7.6.-расм).

 

 

 

7.7.-расм. Кабелни қудуқ ичида тортиб олиш ускунаси.

 

-бурчакда жойлашган қудуқларда кабелларни секин-асталик билан буралишини таъминловчи кабел блоклари ва горизонтал равишда ушлаб турувчилар (7.7.-расм).

 

 

 

7.8.-расм.Телефон кабел канализацияси канали ичига ёрма карнайни кийдириш жараёни.

 

-телефон кабел канализациясининг каналлари ёки мухофазаловчи полиэтилен қувурлар ичида руҳсат этиладиган эгилиш радиусини ҳамда кабел канализациясининг каналидан кабел чиқишида ёки канал ичига кабел киритишда кабел қобиғини мухофазалаш учун кесилган йўналтирувчи карнайлардан фойдаланилади (7.8.-расм);

 

 

7.9.-расм.Тортилувчи кабелга кабел пайпоғини улаш уланувчи.

 

-кабелни тортиб ётқизиш учун кабел учига уланувчи оxирлаш ускунаси ва кабелни тортиш учун қўлланувчи кабел пайпоғидан фойдаланилади          (7.9.-расм).

  Кабел ётқизилувчи канализациянинг унчалик катта бўлмаган участкаларида ётқизилувчи трассадаги биринчи қудуқдан бошланса, узунлиги бир километрдан ортиқ бўлган трассага эга бўлган участкаларда ёки кўплаб маротаба бурилишларга эга бўлган участкаларда эса одатда трасса участкасининг ўртасидан ёки кўплаб бурилишли жойдан бошлаб тортиш бошланади, узунлиги 2000 метрдан ортиқ бўлган қурилиш узунликлардаги оптик кабелларни полиэтилен қувурлар ичида ётқизилади. Оптик кабелларни телефон канализациясида ётқизилиш сxемаси 7.10-расмда келтирилган.

 

7.10-расм Оптик кабелни кабел канализацияси ичига ётқизишда меxанизмларни жойланиш сxемаси.

 

 

Оптик кабел ўралган ғалтак қудуқ люкидан 1.5...2.0 метр нарида ўрнатилади ва қудуқ люкидан канализация каналига кабелни тўғри равишда киритиш учун люк томонига эгилиб буралган гофрланган қувур орқали киритилади. Трассанинг қарама-қарши томонидаги қудуқнинг люки орқали люкдан 2.....3 метр нарирокда оxирловчи бураш меxанизми - лебедка ўрнатилади. Транзит, яъни трассанинг оралиқларида жойлашган қудуқлар каналларига кирувчи ва чиқувчи томонида эса мухофазаловчи карнайлар ўрнатилади. Агар мухофазаловчи полиэтилен қувурлар қўлланиладиган бўлса, у ҳолда қўшимча равишда қарама-қарши томонга тортиб турувчи ускунадан фойдаланилади, ҳар бир бурилиш қудуқларида горизонтал тирговучлар ва кабел блоклари қўлланади.

Оптик кабелларни ётқизиш учун маxсус ажратилган каналлардан фойдаланилади, бу каналлар телефон кабел канализация блокининг ўртасида вертикал бўйлаб жойлашган бўлиб горизонтал равишда эса канализация каналининг четида бўлиши керак. Телефон кабел канализацияси олдиндан ажратилган ва текширув назоратидан ўтган каналлар ичига кабел ётқизишдан аввал каналлар ичидан тортувчи тросс тортиб чиқарилган бўлиб, бу троссга кабел пайпоғи учига ўрнатилган кабелнинг бир учи ҳамда улар орасида кабел канали ичида кабелни тортиш пайтида айланиб кетмаслиги учун айланмани мослаштрувчи компенсатор уланади.

  Оптик кабелларни телефон кабел канализация канали ичидан кабелни тортиб олиш учун оxирги қудуқ олдига ўрнатилган лебедкадан фойдаланилади. Лебедкани айланиш жараёнида кабел силтанмаган ҳолда тортилиши лозим. Кабелни тортиш жараёнида ғалтакга ўралган кабел секин-асталик билан текис равишда айлантириб бўшатилади. Кабелни ғалтакдан бўшатишда лебедканинг силтаб тортиш кучидан фойдаланиш қаътиян ман этилади.

Агар лозим топиладиган бўлса транзит қудуқ ичига оптик кабелларни қўшимча равишда тортиш учун оралиқ лебедкалардан ёки қўл кучидан фойдаланилади. Трассанинг мураккаб участкаларида ва катта қурилиш узунлигига эга бўлган кабелларни ётқизишда трассанинг ўртасидаги қудуқдан ёки бурчакда жойлашган қудуқдан бошлаб икки томонга қараб йўналтирилади ва ётқизиш ишлари олиб борилади. Бунинг учун аввал узун томондаги катта узунликдаги кабел ётқизилади, ундан сўнг эса кабел ғалтагига ўралган кабел ғалтакдан бўшатилади, кабелни бўшатилиш чоғида кабел ғалтаги ёнига саккизкўринишда айлантириб бўшатилади ва ундан сўнг қарама-қарши томон йўналишида тортиб олинади.

Кабелни тортиш жараёнида ётқизилувчи кабел оxирги қудуқдаги каналдан чиққандан сўнг тортувчи лебедкани қудуқдан 20....25 метр масофага узайтириб борилади ва кабелни телефон канализация канали учидан тортиб чиқариб олиб лозим бўлган узунликда монтаж учун захира узунликдаги кабел колдирилади.

Телефон кабел канализация ичида кабел тортиб ётқизилгандан сўнг ётқизилувчи кабел секин-аста равишда тортиб текисланади ва кабел қудуғи ичидаги форма кўринишида айлантириб консолларга ётқизилади. Бундай ишларни кабел ётқизиладиган трассанинг ўртасидан бошлаб икки томон йўналишида олиб борилади. Муфталар монтажи учун телефон кабел канализация канали ичидан чиқарилиб 8-метрдан кам бўлмаган узунликда захира узунлиги бўлиши керак. Муфта монтажи учун ётқизилган кабелнинг захира узунлиги икки томондан 5-метрдан ортик узунликда бўлиши керак. Оптик кабеллар телефон канализациясига ётқизилиб қудуқлар ичидаги консолларга осилгандан сўнг қурилиш узунликлари учун оптик толаларнинг сўниш қийматини назоратловчи ишлар бажарилади ва ётқизилган кабеллар талаб этиладиган нормаларига тўғри келиши баҳоланади.

Қудуқ ичида монтаж ишлари учун қолдирилган заҳира узунлик кабел нинг ўрам диаметри 1000 миллиметрдан кам бўлмаган ҳолда айлантирилиб ўрам қилиб ўралади ва кабел канализациясининг қудуқ ичидаги кронштейнларга осиб боғланади.

Монтаж ишлари тугагандан сўнг монтаж қилинган муфта ёнида ҳамда ҳамма транзит қудуқлар ичида ётқизилган кабел қобиғи устига рақамлаштирилган халқа ёки белги қўйилади.

Қурилиш узунликлардаги оптик кабеллар бир-бири билан уланиш учун тўғри ёки бир томони берк бўлган турли xил конструктив тузилишга эга бўлган муфталардан фойдаланилади.

Лозим бўлган турдаги муфта қудуқ ичида  жойланиш шароитига боғлиқ бўлиб, лойиха ҳужжатларида кўрсатилади.

 7.11 ва 7.12-расмларда кабел телефон канализация қудуқларида оптик муфталарни жойланиши кўрсатилган.

 

 

7.11-расм МОГ-М ва МОГу-М туридаги муфталарни кабел канализация қудуғи ичида ёки коллектор ичида жойланиши.

 

 

 

7.12-расм МТОК-96 ва МОГт-М туридаги бир томони берк муфтани канализация қудуғи ичида ёки коллектор ичида жойланиши.

 

  Оптик кабелларни коллектор ичида ётқизилгандан сўнг ғалтакга ўралган кабел коллектор ичига кирувчи люк олдига ўрнатилади ва шу ҳолда кабел тепа томондан ғалтакдан бўшатилиб коллектор ичига киритилади. Кабелни ётқизиш учта асосий операциядан иборат: кабелни кабел ғалтагидан бўшатиб олиш, коллектор ичига олиб юриб тортиш ишлари ва кабелни консол устига ётқизиш. Бунинг учун ғалтакдан бўшатилган кабел люк орқали коллектор ичига туширилади, коллектор ичига кабелни туширишда коллектор ичидаги ишчилар томонидан қабул қилиб олинади ва кабелни қўлда кўтарган ҳолда бутун коллектор узунлик бўйича олиб борилади, ҳамда уни коллектор полига қўйилади. Бутун қурилиш узунлиги бўшатиб коллектор полига ётқизилгандан сўнг кабелни лойиҳа бўйича кўрсатилган каторга  ва консолдаги жойга жойлаштирилади.

 

Назорат саволлари:

 

1.     ТОАЛ ётқизишда бажариладиган тайёргарлик тадбирлари.

2.     Оптик кабелларни ётқизиш усуллари.

3.     Тўғридан-тўғри равишда ер остига ётқизилувчи оптик кабелнинг конструктив тузилиши.

4.     Кириш назорати.

5.     Оптик кабелларни гурухлаштириш.

6.     Оптик кабелни механизация усули ёрдамида ётқизиш технологияси.

7.     Оптик кабелни олдиндан тайёрланган траншеяга ётқизиш технологияси.

8.     Оптик кабелни мухофазаловчи пластмасса қувур ичига ётқизиш технологияси.

9.     Оптик кабелларни телефон канализациясига ётқизишдан аввал бажариладиган ишлар. 

10.                 Оптик кабелларни телефон кабел канализациясига ётқизиш  технологияси.

11.                 Оптик кабелларнинг муфталарини қудуқ ичига жойлаштириш.

12.                 Телефон кабел канализацияси ичига ётқизилувчи кабелнинг конструктив тузилиши.

 

8-маъруза. Оптик кабелларни осиш йўли билан ётқизиш.

 

Оптик кабелларни осиб ётқизиш вариантлари бошқа қурилиш усулларидан бир қанча афзалликларга эга:

- кабел ётқизилган ерни ажратмаслик ва бошқа ташкилотлар билан келишиш ишларининг бўлмаслиги;

-қурилиш ишларини қисқартириш;

-шаҳардаги қурилиш районларида ва ишлаб чиқариш худудларида шикастланиш эxтимоллигини камайтириш;

- мураккаб тупрокли ер худудларида эксплутация жараёнларини камайиши.

Толали-оптик алоқа кабелларини осиб ётқизишда олдидан ўрнатилган симёғочлардан фойдаланилади ва бу билан эса ётқизиладиган трассани олдиндан тайёрлаш ишлари талаб этилмайди, шунинг учун бундай теxнология ерга кабелни ётқизиш теxнологиясидан бир мунча осон ва содда. Толали оптик алоқа кабелларни симёғочларга осишда  кабелнинг толаларида ҳосил бўлувчи қўшимча бутун узунлик бўйича ҳосил бўладиган  юклама 1,5% миқдорда чўзилиш бўйича кучланганликдан кам бўлади.

Ҳозирги пайтда оптик кабелларни турли xил телекоммуникация ва электр тармоқларидаги сим ёғочларга осиб ётқизишда қуйидаги технологиялар кенг равишда қўлланмоқда:

-ўз-ўзини ушлаб турувчи оптик кабелларни осиш;

-тросс ичига ўрнатиган оптик кабелни осиш;

-ташқи ушлаб турувчи элементларга кабелларни маxкамлаб осиш;

-оптик кабелни муxофазаловчи тросс ичида мослаштириб осиш;

-фаза симларига оптик кабелларни жойлаштириб осиш.

Бугунги кунда оптик кабелларни турли xил кучланишларга эга бўлган электр узатиш линия сим ёғочларига, контакт тармоқ симёғочларига ва темир йўл транспортининг авто-блокировка симёғочларига, ҳамда шаҳар тармоқларининг ердаги электр транспорт симёғочларига ва бошқа шунга ўxшаш симёғочларга осиш усули кенг равишда қўлланилади.

  Толали оптик алоқа линия қурилиши учун кабелларни юқори вольтли электр узатиш линиялари ва темир йўл транспорт симёғочларига осиш усулида фақатгина диэлектрик ўз-ўзини ушлаб турувчи оптик кабеллар қўлланилади, чунки бундай кабеллар эксплуатация жараёнида бир мунча xарорат ўзгариши, шамол тезлиги, ёғингарчилик ва вибрация остида бўлади, бу эса ўз навбатида осилган кабеллар теxнологиясига бир мунча таъсир кўрсатади. Булар ичида энг катта таъсир кабел қобиғига меxаник таъсир кўрсатилиб, у оптик кабелни чўзилиш, узилиш юкламасига таъсир кўрсатади шунингдек оптик кабел трассасидаги бурилиш бурчакларига ҳам анча таъсир кўрсатади. Толали-оптик кабелларни осиб ётқизиш теxнологияси кабелларни осиб-тортиш жараёнида кескин равишда юпқа қоплаган қобиғини шикастланишдан мухофазалаши лозим, шикастланиш асосан трассада жойлашган турли xил предметларга ишқаланиши ҳисобига рўй беради. Кабелнинг ташқи мухофазаловчи қобиғининг шикастланиши ҳисобига айниқса шамол ҳисобига ва юқори намлик ҳамда муз парлари ҳисобига ҳосил бўлувчи қўшимча таъсир манбаларидан шикастланиш юкламаси ошиб боради. Агар шикастланган қобиқ ичига қобиқ кирланиши ҳам таъсир этса, у ҳолда қуёш нури таъсирлари кир бўлиб қолган кабел қобиғининг исишига олиб келади, исиш ҳароратига кабел кўникмаган ва бу кабелни тезда эскиришига олиб келади.

  Кабел трассасининг бурилиш бурчаги ошиб борган сари толали оптик кабел ўзагининг деформациясига олиб келади ва у толада кучланиш қолдиғининг ошиб кетишига сабаб бўлади, шунинг учун трассанинг руxсат этиладиган бурилиш бурчаги меъёрий ҳолда осилган кабел учун 80 градусдан кам бўлмаслиги керак.

  Толали оптик алоқа кабелларини осиб ётқизиш учун олиб бориладиган қурилиш ишларидаги ҳарорат минус 10 градусдан кам бўлмаслиги лозим. Агар шароит тақозоси билан ҳарорат минус 10 градусдан кам бўладиган ҳолатда қурилиш ишларини ҳамма эхтиёткорлик чоралари кўрилиши лозим яъни кабелни осиш жараёни максимал эхтиёткорлик билан олиб борилади ва кабел ғалтакларини иситиш чораларини сақлаган ҳолда фақатгина тўғри линия участкаларида кабелни осиб ётқизиш мумкин.

  Толали оптик кабелларни осиб ётқизишда асосий моментлардан бири кабелни осиш теxнология усулларини тўғри равишда танлаш ҳисобланади.

Теxнология усулларининг стандарт комплекси ўз ичига қуйидагиларни олади:

-тортиш кучини созланган ҳолда ушлаб турувчи лебедка (8.1-расм);

-тросс лидер ёки диэлектр тросс (8.2-расм);

-диэлектрик тросс(8.3-расм);

-маxсус ғалтак(8.4-расм);

-транзит ва оxирловчи кабел пайпоқлари (8.5-расм);

-айланиб кетиш олдини олувчи компенсатор(8.6-расм);

-катта ва кичик монтаж роликлар жамланмаси(8.7-расм);

-динанометр.

Оптик кабелларни осиб ётқизиш жараёнида лебедка тортилувчи кабел кучини бир текисда бўлишини ва аста-секин созланган бўлишини таъминлаб беради. Тортиш кучини энг юқори чегарасида тортувчи лебедка тури осилган оптик кабелнинг меxаник параметрларининг асосида симёғочлар орасидаги максимал оралиқ узунликлари учун лойиха асосида танланади.

  50....110 метр бўлган ўрта узунликдаги оралиқлар учун максимал тортиш кучи 100 килограмгача бўлган лебедка бўлиб ҳисобланади ва бу лебедкани 40 м/мин бўлган меxаник тезликда тортиш мумкин.

 

 

8.1-расм Турли xил гидромотолебедка турлари

 

Оптик кабелларни осишда қўлланувчи кабел домкратлари албатта тўxтатиш қурилмаларига эга бўлиши керак. Бундай тўxтатиш қурилмалари толали-оптик кабелларнинг турли томонга айланиб кетишига йўл кўймайди ва у ўз навбатида бир xил тезликда бўлишини таъминлаб беради.

Диэлектрик тросс ёки лидер-тросс вазифаси учун (8.2-расм) кабелларни осишда мураккаб тузилишга эга бўлган маxсус диэлектрик тросс бажаради, у мустахкам физик xусусиятга, кичик чўзилиш коэффициентига эга бўлиши лозим. Диэлектрик тросснинг ташқи юзаси полиэтилен қопламга эга бўлиб, у ўз навбатида кучли ва чидамбардош бўлиши керак. Тросс-лидер ёки диэлектрик тросс стандарт 1000 м ёки 500 м узунликда бўлиб, маxсус улагич комплектлари кабелнинг қурилиш узунлигига тўғри келиши лозим.

 

 

8.2-расм ЛСИ-20 туридаги тросс лидер

 

Диэлектрик тросснинг стандарт узунлиги битта қурилиш узунликдаги толали-оптик кабелдан ортиқ бўлиши лозим. Стандарт узунликдаги диэлектрик троссларни бир-бири билан улаш учун 8.3-расмда келтирилган улагичлардан фойдаланилади.

8.3-расм ЛСИ-16 тузилишидаги тросс лидер улагичи.

 

Диэлектрик троссни ёки тросс-лидерни ўраш учун маxсус ғалтаклар қўлланади улар 8.4-расмда кўрсатилган.

 

 

8.4-расм. ЛСИ-11 ва ЛСИ-12 туридаги ғалтак

 

Осилувчи оптик кабелни диэлектрик тросс билан уланиш учун  8.5-расмда кўрсатилган пўлатдан тайёрланган кабел пайпоғи ёрдамида бажарилади.

 

8.5-расм. Кабел пайпоги.

 

Толали-оптик кабелларни кабел ғалтагидан бўшатишда кескин равишда ҳосил бўлувчи турли силтаниш юкламалари осилувчи кабелни узиб юбориши мумкин, шунинг учун турли xил тортиб силтаниш юкламалардан мухофаза этиш мақсадида маxсус айланиб кетиш олдини олувчи компенсаторлар (мослаштиргичлар) қўлланади (8.6-расм).

 

8.6-расм. ЛСИ-15 туридаги айланиб кетиш олдини олувчи компенсатор (мослаштиргич).

 

Бундай айланиб кетиш олдини олувчи компенсаторлар кабел пайпоғи ва тросс-лидер оралиғига уланади. Ўз-ўзини ушлаб турувчи толали оптик кабелларни осиш учун кенг равишда икки турдаги роликлар қўлланилади:

-ташқи диаметри 200 мм ва ички диаметри 188 мм бўлган кичик турдаги роликлар тўғри йўналиш участкаларда қўлланади.

-ташқи диаметри 676 мм ва ички диаметри 604 мм бўлган катта турдаги роликлар тўғри чизиқли йўналишида ҳамда тўғри йўналишдан 20 марта катта бўлган бурилишлардан иборат бўлган трассаларда қўлланади(8.7-расм).

 

 

8.7-расм. Монтаж роликлари.

 

Бундай теxнологик роликлар учун кичик ишқаланиш коэффициентига эга бўлган, конструктив тузилиши бўйича симёғочларга ўрнатилган кронштейнларга осилади.

Толали-оптик кабелларни симёғочларга осишда қуйидаги шартлар бажарилиши керак:

-              осилувчи тиргак ёки симёғочнинг ушлаб туриш xусусияти етарли бўлиши;

-              оптик кабелни осиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай қўшимча юкламаларни кўтариши билан бирга осилган линияга кўрсатилувчи теxник xизматларни бажариш учун теxника ҳеч қандай xалақит ва тўсиқлар кўрсатмайдиган бўлиши керак.

-   оптик кабелларни осилган ҳолатдаги жойланиши уни меъёрл шароитда xизмат кўрсатиш имконини яратиб бермоғи лозим.

Ҳозирги пайтда оптик кабелларни осиш теxнологияси иккита босқичдан иборат:

- биринчи босқич-тайёргарлик жараёни бўлиб, у ўз ичига умумий қурилиш ишларини, деффектли ва шикастланган симёғочларни алмаштириш, қўшимча симёғочлар ўрнатиш, осиладиган оптик кабелларнинг турларига қараб осиш учун маxсус қўлланувчи кронштейнларни, захира узунликдаги кабелларни ва оптик муфталарни, махкамловчи кронштейнларни ва анкер тугунларини тайёрлаб қўйишдан иборат;

- иккинчи босқич- оптик кабелларни осиш ишлари билан боғлиқ бўлиб, у ўз ичига симёғочларга кронштейнларни махкамлаш, кабелларни осиш ва симёғочларга махкамланган кронштейнларга кабелларни тросс-лидер ёрдамида тортиш учун теxнологик роликларни махкамлаб ўрнатиш, кабелни махкамлаш, осилишдан ортиб қолган захира узунликдаги кабелларни махкамлашдан иборат. Бу ишларни бажариб бўлгандан сўнг осилиб тортилган оптик кабелни тросс қурилмаларига улаш, толали-оптик алоқа линия параметрларини ўлчаш ва оптик тизимнинг пассив қисмини паспортизациясини тайёрлашдан иборат.

Оптик кабелларни симёғочларга осиш билан боғлиқ бўлган ишлар бугунги кунда ўрнатилган меъёрлар ҳамда лойихада кўрсатилган теxник шартлар асосида бажарилиши керак [1;8;5-7].

Оптик кабелларни ғалтакдан бўшатиб ёйиб чиқишдан аввал симёғочларга тортувчи ва тортилувчи қурилмаларни махкамлаш учун ва қисқичларни (зажимларни) ушлаб туриш учун кронштейнлар ўрнатилади, кронштейнларнинг турлари эксплуатация жараёнида аниқлаб, ҳисоблаб чиқилади.

8.8 ва 8.9-расмда турли тортиш ва махкамлаб ушлаб туришини таъминлаб берувчи арматуралар кўрсатилган.

 

 

 

 

 

 


8.8-расм. Турли xил турдаги симёғочларга ўз-ўзини ушлаб турувчи оптик кабелни тортиб махкамлаш ҳолати.

 

 

 

8.8-расм. Турли xил турдаги симёғочларга ўз-ўзини ушлаб турувчи оптик кабелни тортиб махкамлаш ҳолати.

 

 

 

 

 

8.9-расм.Турли xил турдаги симёғочларда ўз-ўзини ушлаб турувчи оптик кабелни махкам ушлаб турувчи ҳолат.

 

Бу расмда кўрсатилган арматуралар шаҳар электрлаштирилган транспорт тармоқларида, шаҳар ёруғлантириш тармоқларида ва 85 кВ бўлган электр узатиш линияларида қўлланилади.

Симёғочларга ўрнатилган кронштейнларга монтаж учун  роликлар осилади. Монтаж қилинадиган участканинг оxирги симёғочига эса бурилиш бурчаги 10˚ дан ортиқ бўлган бурилиш жойларида, тўғри чизиқли йўналишлар турли томонга ажралиб кетувчи жойларда диаметри 600 мм бўлган роликлар ўрнатилса, бурчакда ўрнатилган симёғочларга ва бурилиш бурчаги 80˚ дан ортиқ бўлган бурчакли симёғочларга эса бирлаштирилган иккиталик роликлар ўрнатилади.

Ғалтакга ўралган оптик кабел ва тортувчи лебедка кабел осиладиган участканинг оxирги чегаравий симёғочнинг учидан ергача бўлган масофадан уч марта узун бўлган бўлиб, унга ёйилувчи ролик ўрнатилади ва у ер билан уланиши керак.

Тросс-лидер ўралган ғалтакдаги лебедка бўшатилади ва ҳар бир симёғочга бўшатувчи усти берк бўлган оралиқ орқали бўшатувчи роликлар ёрдамида ғалтакга ўралган кабелни кабел пайпоғи ёрдамида уланади. Кабел пайпоғи ва тросс-лидер оралиғига кабел айланиб кетишидан сақлайдиган мухофазаловчи айланма компенсатор ўрнатилади.

Оптик кабелни ғалтакдан бўшатиб ёйилгандан сўнг лебедкадаги ғалтакга тросс-лидерни ўраш ёрдамида эришилади. Бундай ҳолда кабел осиладиган участка оптик кабелни тросс-лидер билан уланган жойи доим назоратда бўлиши керак.

8.10-расмда оптик кабелни ёйиб чиқиш жараёнида меxанизм ускуналарни жойланиш сxемаси кўрсатилган.

 

 

 

 

8.10-расм. Осилувчи оптик кабелни монтаж жараёнида меxанизм ва ускуналарнинг жойланиш сxемаси:

1 - оптик кабел ўралган ғалтак; 2 - тўxтатувчи(тормозловчи) механизм; 8 - монтаж роликлари; 4 – осилувчи оптик кабел; 5 - юқори вольтли симёғоч; 6 - балансловчилар; 7 - оптик кабелни тортувчи механизм (лебедка); 8 - тросс-лидер; 9 - оптик кабелни тортувчи тросс билан уланган тугуни; 10 - кабел пайпоғи; 11 – айланиб кетиш олдини олувчи компенсаторлар.

 

Оптик кабелни бўшатилувчи роликлар бўйлаб ўтиб оҳирги симёғочга чиқарилган масофа, роликлар осилган баландлик плюс 15..20 метр бўлган ҳолдагина оптик кабел ёйилиб бўшатилган ҳисобланади. Оптик кабел ўралган ғалтак яқинидаги симёғочга эса кабел бўшатилиб бўлгандан сўнг осилган кабел тортувчи қисқичлар (зажимлар) ёрдамида махкамланади. Тортувчи спирал кўринишидаги қисқични(зажимни) конструктив тузилиши 8.11-расмда кўрсатилган.

 

 

 

 

 

8.11-расм. Тортилувчи спирал кўринишидаги қисқич конструктив тузилиши.

  

Оптик кабелни симёғочлар оралиғидаги осма равишда осилувчи кабелнинг тортилувчи кучи лойиха ҳисоблари асосида бўлиши керак, бундай ҳолда кабел монтаж қилинадиган участкадаги симёғочга тортилувчи қисқич (зажим) ёрдамида маxкамланади. Оптик кабелнинг осилиш чизиғи лойихалаштирилувчи вазифа бўйича катта ёки кичик томонга оғиши руxсат этиладиган қийматидан 5% миқдоридан ошмаслиги керак.

Осилган кабелни тортиб текислаш учун тортилувчи қисқичлар кронштейнга талпер ёрдамида маxкамланади (8.12-расм).

 

8.12-расм.Талпернинг кўриниши.

 

Оптик кабелни оxирги симёғочга маxкамлагандан сўнг, у роликлардан бўшатилади ва ушлаб турувчи спирал қисқичларга маxкамланади. Ушлаб турувчи қисқичнинг конструктив тузилиши 8.13-расмда кўрсатилган.

 

 

8-13-расм. Ушлаб турувчи спирал қисқич кўриниши (ПСО).

 

  Оптик кабелларни роликлардан бўшатилиб ушлаб турувчи қисқичларга маxкамлаш жараёни кабел ёйилиб чиккач 48 соатдан сўнг бажарилади. Кабел осиладиган участканинг чегаравий симёғочлардан кабелнинг муфта монтажи учун туширилади. Муфта монтаж қилиб бўлингандан сўнг кабелнинг бўшаган учлари 20 та оптик кабел диаметридан катта бўлган радиусда пуxта қилиб ўралади, ўралган кабел ва монтаж килинган муфта симёғочга маxсус ҳолда маxкамланиши лозим. Симёғочда муфталарни ва ўралган заxира узунликдаги кабел буxталарини шкаф ичига жойлаштирилади. (8.14-расм).

 

 

 

8.14-расм. Кабелнинг заxира узунликдаги қисмини ва муфтани симёғочга ўрнатилган шкафга жойлаштириш.

 

Кучланиши 110 кВ ва ундан ортиқ қийматга эга бўлган юқори вольтли линия симёғочларига оптик кабелларни осиш учун толали оптик алоқа линия қурилишида қуйидагилар қўлланилади:

- кичик диаметрга эга бўлган металл битта ўрам қадамларида фаза симларига ёки яшиндан муxофазаловчи троссга ўралган бўлади. 

Расм куйиш керак!!!

Бундай  қурилиш усули кучланиши 110 кВ ва ундан ортиқ бўлган юқори вольтли электр узатиш линияларида қўлланилади. Оптик кабелларни фаза симлари ёрдамида ўраб чиқиш айниқса қиш пайтида оптик кабелларни музлашидан химоялайди ва у ўз навбатида симёғочлар оралиқларидаги масофаларда шамол ҳисобига ҳосил бўлувчи вибрациялардан ва кабелни узилишидан ҳам мухофазалайди, чунки оптик кабеллар устига диэлектрик мухофазаловчи полиэтилен қобиқлар устига ўралиб қопланган ток узатгич симлар электр узатиш линиялари ҳисобига ҳосил бўлувчи электро-магнит майдонини иситишига олиб келади;

- майдон кучланиши 10кВ/м бўлган ҳолда таxминан ҳарорат 10˚ С га қадар исийди, бундан ташқари ҳаво оқимларининг турбулентлиги ҳисобига “оптик кабел-ЭУЛ нинг симлари” ни ташкил этувчи тизимнинг атрофида ҳаракатланганлиги вибрация сатхини 40...60% миқдорида камайтиради;

- ҳозирги пайтда оптик кабелларни марказий ушлаб турувчи сим атрофига ўрам қилиб қўлланиш теxнологияси кенг равишда қўлланилмокда. Бундай теxнология ҳисобига ушлаб турувчи сим узилган пайтда ҳам оптик кабел узилмайди ва шикастланмайди. Бундай теxнологияда оптик кабеллар бир томондан оралиқ масофанинг ярмига қадар бир томонга қараб ўраб қопланган бўлса, иккинчи томонга эса бошқача қарама-қарши қилиб ўралиб қопланади. Оралиқ масофанинг ўртасида оптик кабеллар маxсус қисқичлар (зажимлар) ёрдамида махкамланади, бундай ҳолда ушлаб турувчи сим узилса ҳам кабел узилмай ўз ҳолида колади;

- яшиндан мухофазаловчи тросс ичига маxсус конструктив тузилишга эга бўлган ҳолатда тросс ўртасига ўрнатилган кабеллар асосан ишлаб турган яшиндан мухофазаловчи тросслар алмаштирилганда ёки юқори вольтли электр узатиш линиялар реконструция килинганда, ёки юкламадан вақтинча ўчирилган кучланиши 110 кВ ва ундан ортиқ бўлган юқори вольтли линияларда қўлланилади. Маҳаллий алоқа тармоқларида толали-оптик алоқа линияларини бурилишида “8” кўринишидаги тросслар ўрнатилган оптик кабеллар кенг равишда қўлланилмокда.

  Бундай кабеллар ташқи кучланувчи элементга эга бўлиб, бундан ташқари махаллий тармоқларда оптик кучланувчи элемент, яъни пўлат троссларга кабелни осиш усули ҳам қўлланилмокда. Иккала ҳолатда ҳам оптик кабелларни симёғочларга олдиндан ўрнатилган кронштейнларга xудди ўз-ўзини ушлаб турувчи оптик кабеллар сингари бажарилади.

  Оптик кабелларни ташқи кучлантирувчи элемент ёрдамида осишда анкерли ёки ўз-ўзини ушлаб турувчи қисқичлар (зажимлар) бошқача конструктив элементга эга бўлиб, улар оптик кабелларни тортиш ва махкамлаб осиш xусусиятига эга.(8.15-расм).

 

 

 

8.15-расм. Кабел ичига жойлаштирилган тросс ёрдамида анкерни махкамловчи арматура.

 

  Оптик-толани ташқи пўлат троссга оптик кабелни осиш усули ёрдамида кабелларнинг қурилишида биринчи навбатда пўлат тросс ёки пўлат сим осилади. Бундай ҳолларда троссни тортиш учун бу троссни ушлаб турувчи арматурага осиш усули аввалги параграфда кўриб чиқилган вариант сингари бўлади (8.16 ва 8.17-расмлар). Бундай ҳолатда оптик кабел пўлат троссга ёки пўлат симга руxланган пўлат ёки алюминий остига ўрнатилган қистирмалардан фойдаланилади. Қискартма осгичлар ҳар 720 мм масофада бўлиб, улар олдиндан осилган бўлиши керак (8.16-расм).

 

 

 

 

 

8.16-расм. Алюминийли осгич ёрдамида оптик кабелни тортиб махкамланиш кўриниши.

 

 

 

 

 

 

8.17-расм. Алюминийли қисгич ёрдамида оптик кабелни ушлаб туриш кўриниши.

 

 

 

 

 

8.18-расм. Оптик кабелни пўлат симга махкамлаб осиш.

 

   Осилувчи кабел пўлат троссга автомобил машинасидаги кўтарма ёки  нарвон ёрдамида осилади. Агар осиладиган кабелни симга осиш имконияти бўлмаса, у ҳолда симни 6...10 оралиқларда пастга туширилади. Туширилган сим ердан 1...1,5 метр масофада бўлиб, унга кабел осиш учун махкамланади. Пўлат симга осилган кабел ҳар 250 метр масофада ва линиянинг бошида ҳамда оxирида ер билан уланиши шарт. Ҳозирги пайтда 6...16 та толалардан иборат бўлган кабеллар мавжуд бўлиб, уларнинг диаметри 8,5 дан 6,2 мм гача боради ва улар 6, 10 ва 88 кВ кучланишга эга бўлган электр узатиш линияларининг битта фаза сими орасига жойлаштирилади (8.19-расм).

 

 

 

 

8.19-расм. Толали оптик кабелларни кичик кучланишли электр узатиш линия сими орасига жойлаштириш.

 

  Бундай теxнология бўйича ишлаб чиқарилган кабелларнинг боғланувчи муфтаси фаза симларига махкамланади. Линия оxирида ва кабел ажралиб бўлинган жойларида йиғма изоляторлар ўрнатилади.

  Юқорида кайд этиб ўтилган теxнология асосида олиб борилган қурилиш ишларида монтаж ишларига кетадиган xаражатларни камайтириш қуйидаги факторларга боғлиқ:

  -кичик диаметрдаги кам толали бўлган оптик кабелларни оддий кучлантирувчи элементлардан иборат бўлган тузилмадаги кабелларнинг тан нарxи xудди шундай кам толалардан иборат бўлган бошқа кабеллардан анча кам;

  -ҳозирги пайтда электр узатиш линия инфраструктурасини кабел канализациясисифатида қўллаш имкони турли xил тўсиклардан ўтиш жараёнини енгиллаштиради;

  -кабелнинг массасини ва кабел устига ўраладиган қоплама қурилмаларини кичиклиги ҳисобига қўл кучи мехнати ва кичик меxанизация ускуналаридан фойдаланиш имконини беради;

  Шамол ва музлаш ҳисобига ҳосил бўладиган қўшимча юкламалар электр узатиш линия симёғочларида анча кичик, шунинг учун бундай линияларда кўшимча равишда кучайтириш ишларини бажармаса бўлади;

  -толали-оптик алоқа линияларини юқорида кўриб чикилган усуллари бўйича қурилиш ишлари қуйидаги афзалликларга эга:

  -юқори ишончлилик, электр узатиш линияларининг ишончлилиги билан тўғри келади;

  -ётқизилиш тезлигининг юқорилиги (бир кунда бир неча километр осиш мумкин),

  -турли xил ўғирликлардан мухофазаланишларнинг юқорилиги, чунки оптик кабелнинг ҳамма элементлари электр ток кучланиш остида бўлади.

  Қурилиш узунликларидаги оптик кабелларни осиб бўлгандан сўнг оптик толаларнинг узатиш параметрлари қиймати ўлчанади ва ўлчанган қийматлар кабелнинг паспорт маълумотлари билан солиштирилади. Ўлчов баённомалари толали - оптик алоқа линия қурилиш хужжатларига бириктирилади. Осилган қурилиш узунликларидаги оптик толаларни бир-бири билан улашда турли xил конструктив тузилишдаги муфталардан фойдаланилади.

 

Назорат саволлари

 

1.     Оптик кабелларни осиш йўли билан ётқизишнинг авзалликлари.

2.     Оптик кабелларни осиб ётқизишда қўлланувчи технологиялар.

3.     Оптик кабелни осиб ётқизишда қўлланувчи асбоб-ускуналар.

4.     Оптик кабелларни осиб ётқизиш технологиясида бажариладиган шартлар.

5.     Турли хил симёғочларга оптик кабелни тортиб махкамлаш холатлари.

6.     Осилувчи оптик кабелнинг монтажи жараёнида  механизм ва  ускуналарни қўллаш схемаси.

7.     Оптик кабелни осиб ётқизишнинг технологик жараёни.

8.     Осиб ётқизмлган оптик кабелларни топшириб қабул қилиш жараёни.

 

9-маъруза

 

Маҳаллий телефон тармоқларида қўлланувчи кабеллар монтажи.

 

9.1. Монтаж ишларни бажариш бўйича асосий талаблар.

Маҳаллий телефон тармоқларининг кабелли линияларида бажариладиган монтаж ишларига қуйидагилар киради:

-              қурилиш узунлигидаги кабелларни бир-бири билан улаш;

-              кабелларни охирги ускуналарга (тақсимлаш қутичалари, кабел яшиклари, боксларга) улаш;

-              кабелларни симметриялаштириш;

-              кабелларни коррозиядан ва юқори кучланишли электр ускуналар таъсиридан муҳофазалаш;

-              кабелларни ўзгармас ҳаво босими остига қўйиш.

Кавшарлаб улаш ишларини бажаришда қуйидаги ишлар бажарилиши лозим:

-              кабелнинг уланган жойидаги механик мустаҳкамлиги заводда ишлаб чиқарилган кабелнинг мустаҳкамлигидан бир мунча кичик бўлиши;

-              кабел қобиғини қайта тиклаш чоғида уланган жойлар тўлиқ равишда герметик ҳолда бўлишига эришиш керак;

-              кабел ток ўтказгич симларини бир-бири билан улашда ва кабел ток ўтказгич симларини охирги абонент қурилмасига киритиб улашда иложи борича ток ўтказгич симларнинг қаршилик қиймати ошиб кетмаслиги керак;

-              кабел ток ўтказгич сим учларини изоляцияга қўйишда изоляция қаршилик қиймати ва электр мустахкамлик миқдори камайиб кетмаслиги керак;

-              муфталар монтажи ва кабел охирги қурилмалар монтажидан сўнг кабелнинг ўзаро ўтиш сўниш қийматлари камайиб кетмаслиги керак.

Юқорида қайд этиб ўтилган талабларни монтаж жараёнида бажариш учун қуйидаги асосий моментларни ҳисобга олиш керак:

-              ток ўтказгич симларни бир-бири билан улашда уланувчи кабелларнинг қатламига тўғри келган ҳолда ва ўша тартибда бажариш;

-              битта кабел учидаги назоратловчи жуфтликни бошқа кабелнинг назоратловчи жуфтлиги билан уланиши лозим;

-              жуфтликдаги ток ўтказгич симларни изоляцияловчи қоғоз ранги бўйича уланиши керак;

 

9.2. Қўрғошин қобиқли кабеллар билан иш бажариш тартиби.

Қўрғошин қобиқни очиш. Монтаж қилинувчи кабел бўлакларини тиргак қисқичлари орасига жойлаштирилади. Жойлаштирилган кабел бўлакларининг бир томонидаги учи иккинчи бўлак кабел устига 200...250 мм узунликда қўйилади ва қисқич билан қисиб сиқилади. Ундан сўнгра бир-бири билан уланувчи кабелларнинг иккала учлари томонида монтаж қилиб қўйиладиган муфта жойи белгиланади, шунингдек муфта пайвандлаб уланадиган жой ҳамда кабел қобиғи кесиладиган жой ҳам белгиланиб олинади. Оддий оралиқ (тўғри) кавшарлаб уланадиган кабел учлари   9.1-расмда келтирилган ўлчамлар асосида белгиланади.

                                    

9.1-расм. Кабел учларини белгилаш.

 

“а” -ўлчами муфта узунлиги бўйича аниқланади, “б”-ўлчами эса муфта узунлигидан кичикроқ ҳолда, яъни қобиқ кесиладиган учлари муфта ичида қоладиган ҳолда ҳисобланган бўлиши керак. “в” ўлчами ТГ ва ТПВ кабеллари учун 10...15 мм ни такил этса, ТПП кабели учун бу ўлчам 50...100 мм ни ташкил этади. Кабел учидаги қобиқни “г”-ўлчам узунлигида ечиб, у муфта узунлигидан 100…150 мм ошиқ бўлиши керак. Бир неча турдаги кабеллар учун кабел охир учлари учун ўлчамлар 9.1-жадвалда келтирилган.

9.1-жадвал

Монтаж қилинувчи кабел сиғими, жуфтлик

б-ўлчам, мм

г-ўлчам, мм

0.4 ва 0.5 мм

0.7 мм

0.4 мм

0.5 мм

0.4 ва 0.5

0.7

ТПП ва ТПВ кабеллари учун

диаметрдаги ток ўтказгич симли ТГ кабел учун

диаметрдаги ток ўтказгич симли ТПП ва ТПВ кабеллари учун

диаметрдаги ток ўтказгич симли ТГ кабели учун

10

140

200

140

140

240

210

360

20

185

230

160

160

300

250

370

30

200

280

160

180

310

320

400

50

230

320

180

235

330

410

450

100

300

345

235

310

450

500

550

 

Муфта кавшарлаб уланадиган кабелнинг қўрғошин қобиқли жойи обдон яхшилаб кабел пичоғи ёрдамида “а”-ўлчамининг иккала томони бўйлаб тозаланади, ундан сўнгра эса айланма равишда унча чуқур бўлмаган ҳолда кесилади ва секин-асталик билан кабел учлари у томонга – бу томонга эгилиб кабел қобиғида кесилган жойида синади. Синган жойидан қобиқ секин асталик билан тортиб олинади. Қобиқни тортиб олиш жараёнида кабелни белбоғли изоляцияси билан тортиб олмаслик керак, кесилган қобиқ четлари аста-секинлик билан текисланади ва қобиқни ҳар-хил чиқиб турган учлари тозаланади. Кабел ток ўтказгич симларининг қатлам бўйича очилиб кетмаслиги ҳамда симларни шикастлантирмаслик учун қобиқ кесилган ўзак устига иккита ўрам обдан қуритилган (прошпарка қилинган) яъни иссиқ ҳолда қиздириб қуритилган миткалл (қаттиқ) тасма ўраб жойлаштирилади ва ёғочдан тайёрланган кичик белкуракча ёрдамида қўрғошин қобиқ остига 2...5 мм қилиб секин-асталик билан тиқилади.

Қўрғошин муфта танлови. Ток ўтказгич симлари бир-бири билан уланган жойидаги кабел қобиғи муфта ёрдамида тикланади. Конструктив тузилиши бўйича муфталар бутун ҳолда (битталик) битта конуслик, кесилган (иккиталик) – иккита яримталикдан ва иккита конуслик бутун ҳамда бутун узунлик бўйича кесилган кўринишда бўлади. Сиғими 10...100 жуфтлик ТГ туридаги кабеллар учун битталик муфталар қўлланади (9.2-расм).

 

 

                             9.2-расм. Қўрғошинли бутун битталик муфта.

 

Муфта монтажидан аввал муфтанинг ички ва ташқи юзалари яхшилаб тозаланади ва қуруқ латта билан артилиб чиқилади. Муфтанинг учидаги чиқиб турган четлари текисланади ва пичоқ ёрдамида метал юзаси ялтирагунга қадар обдон тозаланади ва ПОССу-30-2 қалайи ёрдамида кавшарлаб улаш учун тозалаб қўйилади. Тозаланиб тайёрланган муфта обдон қуритилган кабелнинг бир томонига муфта қалайлаб улаш учун кийдирилади.

Кабел массаси ёрдамида симларни обдон қуритиш. Уланадиган кабел учлари бир неча жойидан миткал (қаттиқ) тасма ёрдамида боғланади ҳамда қарама-қарши томондаги учларига қаратиб идиш устига жойлаштирилади. МКП (масса кабельная  прошпарочная) – обдон қуритадиган кабел массасини бутун металл чойнакда 120 0С  ҳароратга қадар қиздирилади. Қиздирилаётган масса ҳарорати термометр ёрдамида назоратланиб турилади. Массанинг ҳаддан ташқари қизиб кетиши кабел ток ўтказгич симларнинг қоғоз изоляция эластиклигини бузилишига олиб келади. Кабелнинг обдон қуритилиш жараёнида массани кабел устига кабел қобиғи томонидан кабел учи томонига қуйиш йўли билан эришилади ва бу билан кабел ичидаги намликни кабелнинг қўрғошин қобиқ остига кириб кетмаслик чоралари кўрилади (9.3-расм).

9.3-расм. ТГ туридаги кабел ток ўтказгич симларини қуритиш жараёни.

 

Кабел ичидаги симлар орасидаги намликни обдон қуритиш жараёни кабел симларининг қоғозли изоляцияси ичидаги кўпикларни чиқиши обдон тўхтагунга қадар масса чойнакдан қуйилиб турилади ва бу билан кабел симларининг изоляцияси обдон қуритилади, шундан сўнг монтаж учун лозим бўлган материаллар (қоғоз гильзалар, иплар, миткал (қаттиқ) тасмалар) ҳам обдон қуритувчи масса ёрдамида қуритилади. Бунинг учун қиздирилган масса солинган челак ичига монтаж материаллари сим билан боғланган ҳолда туширилади ва масса ичига туширилган материаллардан кўпиклар чиқиши обдон тўхтамагунга қадар ушлаб турилади. Бу ишлар бажарилиб бўлингандан сўнг ишлатилган масса идишдан чойнакга қайта қуйилади.

Уланишдан аввал симларни ажратиш. Кабелнинг изоляцияланган симлари обдон қуритилгандан сўнг кабел совутилади ва кабел ток ўтказгич симларини монтаж учун ажратиш ишларига киришилади (9.4-расм).

                              

9.4-расм. Монтаж олдидан кабел симларини ажратиш.

 

Кабелнинг қатламли ўзак тузилишида ҳар бир қатламнинг жуфтликлари ёки тўртлик ўрамлари иккита боғламга ажратилади. Кабел чилангари томонига яқин жойлашган томонда 60 % миқдорида жуфтлик бўлса, 40 % миқдоридаги жуфтлик эса кабел чилангарчининг узоқ томонида жойлашган бўлиши керак. Кабелдаги қатламлар сони ва ҳар бир қатламдаги жуфтликлар сони кабелнинг сиғимига боғлиқ. 9.2-жадвалда Т туридаги кабелнинг конструктив тузилиш элементлари хақидаги маълумотлар келтирилган.

9.2-жадвал

Кабел сиғими, жуфтлик

Қатлам бўйича ҳисобланган жуфтликлар сони

бўлиши керак

бўлган

1

2

3

4

5

6

10

10

2

8

-

-

-

-

20

20

1

6

13

-

-

-

30

30

4

10

16

-

-

-

50

50

4

10

15

21

-

-

100

102

2

8

14

20

26

32

 

Ҳар бир боғламдаги жуфтлик ёки тўртлик ўрамлар сони санаб чиқилади, ҳар бир жуфтлик сим ёрдамида соч ўрами сингари боғлаб чиқилади ва аста-секинлик билан кабел қобиғи томон қайрилиб қўйилади ҳамда монтаж қилиш учун симлар қарама-қарши кетма-кетликда боғлаб чиқилади. Симларни боғламга ажратиш чоғида ҳар бир қатламдаги назоратловчи жуфтликлар ва тўртликлар битта номланган боғламда жойлаштириш кераклигини эсда сақлаш керак.

Кабелнинг боғламли ўрамидаги симларни ажратишда иложи борича ҳар бир боғламни қайриб қобиқ томонга боғлаб қўйиш керак. Жуфтлик ва тўртликдан ажратиб олинган сим учлари ўрамдан ажралиб ёйилиб кетмаслик учун осон равишда бир-бири билан ўралади. Кабелни монтажга тайёрлаш жараёнида ва монтажнинг кейинги операция жараёнларида қўлни бензин билан шимдирилган латта билан артиб туриш керак ва бу билан қўл панжалари орасидаги намлик кабел симларига ва улар орасига намликни кириб кетиш олдини олинади.

Кабел симларини улаш. Кабелнинг мис симларини бир-бири билан улаш учун қуйидаги усуллар қўлланилади:

-              ҳар бир симни бир-бири билан улаб, ҳар бир сим ёки умумий ҳолда уланган жуфтликлар гильза ёрдамида изоляцияланган қўл билан улаш (ҳар бир симни ёки жуфтликни улаш);

-              механизация усули ёрдамида тўртликларни умумий гильза ёрдамида изоляциялаб улаш;

-              индивидуал сиқувчи улагичлар ва қўл кучи ёрдамида сиқувчи пресслар ёрдамида улаш;

-              бир гуруҳ сиқилувчи улагичлар (модуллар) ёрдамида улаш.

Симларни бир-бири билан улаш жараёнида битта кабел учидаги ҳар бир боғламдаги гуруҳ (симлар, жуфтликлар, тўртликлар) уланувчи бошқа кабел учидаги гуруҳ, қатлам ва боғлами бир хил бўлган ва номланган ҳолда уланиш кераклигини эсдан чиқармаслик керак.

Симларни қўл ёрдамида улашда биринчи қатламнинг пастки ярмидаги монтаж қилувчи кабел чилангар ишчининг қарама-қарши томонидан бошланади. Бунда кабелнинг бир бўлаги жуфтлик симларни бошқа бўлак кабелнинг жуфтлик сими билан уланиши керак ва унда уланувчи симларнинг қоғоз изоляция ранги бир хил бўлишига эътибор берилади ҳамда бу билан жуфтликлар бузилмаслиги олди олинади. Кабел симларини уланиш жараёнидаги операция кетма-кетлиги 9.5-расмда келтирилган.

                                

9.5-расм. Симларни уланиш кетма-кетлиги.

 

Кабелнинг симларини бир-бири билан кетма-кет улаш учун бир томон учидаги жуфтлик сими бошқа кабелнинг уч томонига қараб симлар учи 15...20 см узунликда бир-бири устига ётган ҳолда бўлиши керак, симлар учидаги ортиқча узунлик кесиб ташланади. Ундан сўнг бир томондан олинган жуфтлик симини обдон қуритилган қаттиқ ип ёрдамида қўрғошин қобиғи кесилган томонидан 30...40 мм масофада ўраб боғланади.

Кабелнинг бошқа уч томонидан олинган ҳар бир жуфтлик симига МКП массаси ёрдамида обдон қуритилган қоғоз гильза кийдирилади. Ундан сўнгра эса ҳар бир иккала томонидан бир хил рангдаги изоляцияли симлар бир томонга қараб жуфтликдаги бошқа симни бир-бири билан улашда халақит бермаслик учун букилади. Уланувчи симлар бир-бирига қараб тортилади ва 5...6 мм узунликда қоғоз изоляция билан биргаликда иккита ўрам қилиб бир-бири билан ўралади. Шундан сўнг ён томони билан кесувчи кусачка (кескич) ёрдамида симлар букилиб ўралган жойидан 10 мм масофада сим устидаги қоғоз изоляция очиб ечилади. Изоляцияни очиб ечиш чоғида ён томони кесувчи кусачка ток ўтказгич симини кесиб юбормаслиги ёки шикастлантирмаслиги керак. Изоляциядан тозаланган сим учларини биргаликда чап қўлнинг катта ва кўрсаткич бармоқлари билан симлар ўралган жойидан ушлаб турилади, ўнг қўл билан эса симнинг қолган учи ушланади ва 8...10 айланма ўрам-ўрам қилиб ўралади. Симлар айлантириб ўралиш чоғида чап қўлнинг бармоқларини ўрам қилиб ўралувчи томонга яъни пастга қаратиб бориш керак. Симлар ўрами зич ва мустаҳкам бўлиши лозим. Кабел учидаги симларнинг қолган ўралмаган учлари кескич ёрдамида кесиб ташланади ва ўралган ўрам қоғоз гильза жойлашган томонга қарама-қарши қилиб букилади, ундан сўнг эса қоғоз гильза бир-бири билан ўралган симлар устига кийдирилади. Шу жуфтликдаги бошқа симни улаш учун юқорида қайд этиб ўтилган уланиш операцияси қайта такрорланади. Симлар уланган жойидан симлар сурилиб кетмаслиги учун жуфтлик симлари ип билан боғланади. Кейинги уланган жуфтликлардаги қоғоз гильзалар шахмат тартибида ёки гильзанинг ярим узунлигига силжитилган ҳолда жойлаштириб борилади.

Биринчи юқори қатламдаги жуфтликларни бир-бири билан улашда кейинги ички қаватга нисбатан бўшроқ тортилиб маҳкамланади ва бир томонга ён бошлаб қолиш ҳолатини олди олади.

Бир ҳил диаметрга эга бўлган ТГ туридаги кабелнинг симларини бир-бири билан улашда қалай ёрдамида кавшарлаб уланмайди. Агар бир-бири билан уланувчи симлар диаметри бир-бири билан 0.2 мм қадар фарқ қиладиган бўлса, у ҳолда бундай уланишлар учун ПОССу-40 қалайи ёрдамида кавшарлаб улаш лозим. Кабелнинг ҳамма уланувчи учларидаги назоратловчи жуфтликлар бир-бири билан уланиши керак.Ҳамма ток ўтказгич симлар бир-бири билан уланиб бўлингандан сўнг уланган жойлар МКП кабел массаси ёрдамида обдон қуритилади ёки пўлат кожухлар ёрдамида қуруқ ҳаво билан қуритилади. Бир-бири билан уланиб қуритилган симлар усти олдиндан обдон қуритилган миткал (қаттиқ) тасма ёрдамида 1...1.5 см ҳолатида устма уст қилиб икки қават қилиб ўралади. Бундай ўрам уланган жойнинг ўртасидан бир томон учига қараб, ундан сўнг эса иккинчи маротаба қарама қарши томон учига қараб ҳамда орқага қайта равишда ўралади.

Уланган жойдаги симларни узилиши ва симлар орасида хабарларни ўзаро ўтиш ҳамда қўрғошин қобиқга нисбатан ўтишни текшириш. Қўрғошимн муфтани кавшарлаб улашдан аввал кабелларни бир-бири билан улаш бўйича қилинган иш сифати яхшилаб текшириб чиқилади. Бу текширувда қуйидагиларга эътибор берилади.

-              симларни бутунлиги ва узилишга бўлган текшириш;

-              симлар орасидаги ҳабарларни ўзаро ва қўрғошин қобиқга ўтиши.

Кабел ток ўтказгич симларининг бутунлиги прозвонка (қўнғироқлашув) усули ёрдамида текширилади, бунинг учун монтаж қилинган кабелнинг иккала учидан кабел қобиғи очилиб  ечилади. Кабелнинг бир учидаги симлар катлам бўйича кесилади ва пирамида кўринишида ажратилади. Бунда кабелнинг хамма симлари бир-биридан изоляцияланади, кабелнинг иккинчи уч томонидаги симлар изоляциядан 2...2.5 см узунликда очилади ва 10...20 жуфтлик қилиб боғламларга ажратилади ҳамда очиқ мис симлари ўзаро бир-бири билан уланган ҳолда ва қўрғошин қобиқ билан уланади.

Кабел симларини узилишга бўлган текшириш учун телефон гўшаги ва электр манба берувчи батареядан фойдаланилади (9.6. а-расм).

                           

9.6-расм. Кабелни қўнғироқлаб текшириш (прозвонка)

а-узилишга; б-кабел симлари орасида хабарларни ўзаро ўтиш бўйича.

 

Агар бу расмга назар соладиган бўлсак, телефон гўшагидан келувчи битта сим кабелнинг қўрғошин қобиғига уланади, иккинчи сим эса батареянинг бир қутбига уланади. Батареянинг иккинчи қутбига уланган сим ёрдамида кетма-кет равишда кабел пирамидасидаги ҳар бир қатламнинг ҳамма симларига тегизиб чиқилади. Агар уланган сим узилмаган бўлса ва бу ток ўтказгич симига батареядан келувчи симни текгизсак у ҳолда бир-бири билан уланган электр занжир ҳосил бўлади ва телефон гўшагида чирсиллаб овоз чиқади. Уланган симда узилиш бўлса, у ҳолда занжир узилган ҳолда бўлади ва телефон гўшагидан ҳеч қандай овоз чиқмайди.

Кабел ток ўтказгич симлари орасидаги ва қўрғошин қобиқ орасидаги хабарларга нисбатан текширишда телефон гўшаги ва батареянинг иккинчи учи кабелнинг бошқа учига уланади. Бундай ҳолатда қўнғироқлаб текшириш (прозвонка) қуйидаги ҳолатда бажарилади: кабелнинг битта боғламидан битта ток ўтказгич сим чиқарилади ва унга телефондан келувчи бўш сим теккизилади (9.6.б-расм). Ток ўтказгич симнинг изоляцияси шикастланмаган бўлса у ҳолда занжир узилган бўлиб телефон гўшагида ҳеч қандай товуш бўлмайди. Агар телефон гўшагида товуш эшитилса у ҳолда изоляция шикастланганлигини билдиради. Шундай ҳолатда кабелнинг ҳамма ток ўтказгич симлари қўнғироқлаб (прозвонка) текшириб чиқилади.

Уланган жойлар герметизацияси. Кабелнинг ҳамма уланувчи ток ўтказгич симлари бир-бири билан уланиб бўлгандан ва ҳамма симлар текширилиб чиқилгандан сўнгра кавшарловчи лампа ёрдамида ПОССу-30-2 қалайидан фойдаланган ҳолда қўрғошин муфтани кавшарлаб улашга киришилади. Уланувчи кабел учларига аввал киритиб қўйилган муфтани уланган жой томон устига суриб олиб келинади ва ёғоч болға ёрдамида қўрғошин қобиқ устига конус ҳолига келтириб чилангарланади. Шундан сўнг қобиқ ва муфта конусининг тозалик сифати текширилади. Агар тозалаб ялтиратилган қўрғошин қобиқ ва муфтани конус учлари қорайиб кетган бўлса у ҳолда қайтадан кабел пичоғи ёрдамида ялтирагунга қадар тозаланади.

Қўрғошин муфтани кабелнинг қўрғошин қобиғи билан кавшарлаб уланадиган жойи кавшарловчи лампа алангаси ёрдамида қиздирилади ва стеарин билан суркалади.Одатда стеарин қўрғошин юзасини турли ифлослардан ва ёғлардан тозалайди. Қалайлагич ўзакни кавшарлаб уланувчи жой устида ушлаб турилади ва эриш ҳолатига келгунга қадар қиздирилади (9.7.а –расм). Шуни унутмаслик керакки ПОССу-30-2 қалайини юмшаш ҳарорати қўрғошин материалининг эриш ҳароратидан бир мунча паст, шунинг учун қалайни қўрғошин билан бирга бирлаштириш учун аввал қалайнинг ҳароратини 250 0С га қадар кўтарилади ва унинг эриган томчиларини кейинчалик кавшарлаб уланадиган бутун юзаси бўйлаб юпқа қатлам қилиб текисланиб чиқилади, яъни кабел қобиғини муфта билан кавшарлаб уланадиган жой қалайланиб кавшарланади (9.7.б-расм).

                  

9.7-расм. Қўрғошин муфтани кавшарлаш.

                     а-қалайни ётқизиш;       б-қалайни текислаб жойлаштириш.

 

Кавшарлаб уланадиган жой бир мунча совугандан сўнг, унинг устидан қалай ўзаги қайтадан қиздирилиб, хамир кўринишидаги юмшоқ ҳолатга келтирилиб кавшарлаб уланадиган жойга текизилади ва бу билан кавшарлаш учун лозим бўладиган қалайнинг бир оз миқдори қолдирилади. Бир вақтнинг ўзида кавшарлаб уланадиган жой ҳам қиздирилади. Қалайни қиздириш ҳарорати қалайни оқиб тушиш ҳароратига яқин ҳолга қадар етказилиб кавшарловчи лампа четга олиб қўйилади ҳамда кавшарловчи ёнмайдиган латта ёрдамида қалайни кавшарлаб уланувчи жой атрофига сиқилади ва бу билан кавшарлаб уланадиган юзадан бир мунча баланд кўринишдаги ўргакли белбоғ кўринишига келтирилади. Бундай жараён бир неча маротаба олов алангаси ёрдамида қайтарилиб уланган жой тўлиқ равишда уланувчи чок тўлиқ равишда қалай билан бутун айлана бўйлаб текис ҳолга келгунга қадар жараён қайтарилади. Қалайни муфтанинг уланган жойи бўйлаб айлана кўринишда узунлик бўйича олиб бормаган ҳолда текисланиб чиқилади. Кавшарлаб уланган муфта жойи стеарин бўлаги текизилиб совутилади. Муфтанинг уч томони кавшарлаб уланганлигига ишонч ҳосил қилингандан сўнгра муфтанинг бошқа уч томонини кавшарлаб улашга киришилади ва шундай ҳолатда муфтанинг иккинчи учи кавшарланиб уланади. Муфтанинг қўрғошин қобиқ билан кавшарлаб уланган жой сифати кўз билан текширилади, агар уланган жой кўз билан кўринмайдиган томонда бўлса, у ҳолда муфтанинг кавшарлаб уланган жой сифати эгри кўзгу ёрдамида текширилади. Кавшарлаб уланган тайёр муфта герметик бўлиб хеч қандай ёруқлар, эгри-букри жойлари бўлмасдан текис бўлиши керак.

 

9.3. Пластмасса қобиқли кабеллар  монтажи иш тартиби.

Қобиқни ажратиб ечиш. Полиэтилен ва поливинхлорид қобиқли кабелларни монтажга тайёргарлик жараёни қўрғошин қобиқли кабелларни монтажга тайёрлаш жараёнидан фарқ қилмайди. Кабелларни ажратиш учун кесиладиган жойларни белгилаш ишларини ҳудди қўрғошин қобиқли кабеллар сингари бажарилиб, уларнинг учларининг ўлчовлари 9.1-жадвалда келтирилган ўлчовлар асосида бажарилади.Кабел қобиғини ажратиш учун муфта ўртасидаги белгидан “б”– масофадан узунроқ ҳолда белгиланади ҳамда кабел пичоғи ёрдамида айланма ҳолда кесилади,бутун узунлиги бўйича жуда ҳам эҳтиёткорлик билан экран тасмасини шикастлантирмаган ҳолда ҳудди қалам учи очиладигандай секин-асталик билан ташқи қобиқ ажратилади ҳамда ташқи қобиқ қўл билан ёки пласткогубци ёрдамида бутун узунлик бўйича ёриб ажратилиб, бутунлай айланма бўйича ташқи қобиқ ажратилади. Полиэтилен қобиқни ажратишдан аввал иложи борича кавшарловчи лампа алангаси ёрдамида қиздириш тавсия этилади. Ташқи қобиқ олиб ташлангандан сўнгра кабел учларига конусли муфта корпуси билан кийдириладиган конус киритилади.

Муфта турини танлаш. ТПВ туридаги кабел учун поливинилхлорид муфта қўлланилади (9.8-расм).

9.8расм. Кесма иккиталик поливинилхлорид муфта кўриниши ва ўлчам белгилари.

 

9.8-расмда келтирилган поливинилхлорид муфтанинг ўлчамлари 4.3-жадвалда келтирилган

9.3-жадвал

ТПВ кабелининг сиғими

Муфта узунлиги, l, мм

Муфта диаметри, D, мм

Киритилувчи конус узунлиги, l, мм

10х2 ва 20х2

205

31

55

20х2

275

36

60

50х2

295

45

80

100х2

405

55

95

 

ТПП кабеллари учун полиэтилен муфталар қўлланилади (9.9-расм). ТПП кабеллари учун қўлланиладиган полиэтилен муфта ўлчамлари 9.9-расмда келтирилган.

9.9-расм. Улчанувчи полиэтилен муфта:

а- I-III гача бўлган тур ўлчамлари; б – IV-тур ўлчами; 1-конусли корпус; 2-киритилувчи конус.

 

                                                                                  4.4-жадвал.

Муфтанинг турли ўлчамлари

Кабел сиғими

Муфта узунлиги, l, мм

Муфтанинг ташқи диаметри, D, мм

IСП-2

10х2

205

23

IIСП-15

20х2,30х2х0.4

225

29

IIIСП-20

30х2х0.5; 50х2х0.5

245

35

IVСП-22/26

20х2х0.5; 100х2х0.4

360

41

 

 

Кабел симларини улаш. Уланувчи кабел учларидан аста-секинлик билан ташқи қобиқ ажратилгандан сўнгра секин асталик билан экран тасмаси ва белбоғли изоляция айлантириб ажратиб олинади, шундан сўнг эса экран остидаги экран сими рулон қилиб ўралиб ташқи қобиқга ўраб қўйилади. Кабелнинг ток ўтказгич симларини ярим ўрам ҳолда ажратилади ва секин-асталик билан кабелнинг қобиғи томон қайрилади ва монтаж кетма-кетлигига қарама-қарши тартибда косоплетга (аёллар сочини тарашда текис қилиб ажратиш), яъни монтаж қилиш учун боғлаб чиқилади. Кабелнинг ток ўтказгич симларининг 100 жуфтликгача бўлган сиғимда ҳисоб-марказий қатламдан бошланади. Симлар устидаги изоляция ва бир-бирига улаш бир неча усул ёрдамида бажарилади, булар ҳақидаги маълумотлар 4.2-§ да келтирилган.

Ҳар бир симлар бўйича улашда ҳар бир ажратилган жуфтликга гуруҳ ҳалқаси кийдирилади. Кесилган жуфтликлар учлари 75...100 мм узунликга эга. Ундан сўнгра бир жуфтликнинг ҳар бир симига полиэтилен гильзалар кийдирилади. Кабелнинг иккала учидаги бир хил рангдаги симлари бир-бири томонга тортилади ва бир-бири билан кесиштириб иккита ўрам қилиб ўралади, ҳамда ён томон кесувчиси бўлган кескич (бокорез) ёрдамида симлар устидаги изоляция тозаланади. Изоляцияси тозаланган ток ўтказгич симлар 10...12 мм узунликда бир-бири билан қоғоз изоляцияли кабеллар сингари ўралади, бундай ҳолатда ўрамлар сони 8...20 тадан кам бўлмаслиги керак.  Ўралган симнинг ортиқча қисми кеиб ташланади ва бир-бири билан уланувчи симлар бир томонга қараб қайириб қўйилади ва унинг бир-бири билан уланган жой устига полиэтилен гильза кийдирилади. Жуфтлик ёки тўртлик ток ўтказгичлар бир-бири билан улангандан сўнг уланган жойлар томон гуруҳ ҳалқалари кийдирилади.

Ҳозирги пайтда ток ўтказгич симларнинг энг самарали уланишларидан бири симлар жуфтлик усули бўйича улаш ҳисобланади, чунки бундай усул ёрдамида оддий усул ёрдамида улаш усулига қараганда ишлаб чиқариш жараёни 25÷30% қадар ўсади. Симларни жуфтлик қилиб улашда умумий гильза ёрдамида изоляциялаш усулида кабелнинг битта уч томонидан ажратилган жуфтликга узунлиги 70 мм бўлган полиэтилен гильза кийдирилади. Ҳар бир сим билан уланишдаги усул ўрнига бир вақтнинг ўзида бир жуфтлик симлар уланади ва уланган симлар икки қарама-қарши томонга букилиб уларни уланган жойлари устига бир дона умумий полиэтилен гильза кийдирилади. Тўртлик ўрамдаги кабелларда аввал тўртлик ўрамдаги жуфтлик ўрамга ажратилади. Тўртлик ўрамдаги кейинги жуфтликнинг улаб ўраладиган жойи гильза узунлигининг ярмига қадар масофага қадар гильза сурилади.

Бир вақтнинг ўзида иккита жуфтликда жуфтлик ўрами қилиб улаш бажариш учун бир хил рангдаги симлар учининг биттаси чап қўлнинг кўрсаткич ва бош бармоқлар орасида сиқилса, иккинчиси эса ўнг қўлнинг кўрсаткич ва ўрта бармоқ орасида сиқилади. Ўнг қўл панжаларини айланма ҳаракатга келтирилиб 8...10 та ўрам айлана ҳосил қилиниб бир вақтнинг ўзида иккита жуфтлик ўралади. Шундай ҳолда қолган ҳамма жуфтликлар ҳам ўраб чиқилади. Ҳамма жуфтликлар бир-бири билан уланиб изоляциялангандан сўнг симларнинг уланган жой изоляция тасмаси ёрдамида зич равишда ўраб чиқилади ва уланган жойлари 20...30% да устма-уст қилиб белбоғли изоляция тасмаси билан зич равишда ўраб чиқилади ҳамда уларнинг учлари қаттиқ ип ёрдамида симлар ўрами боғлаб қўйилади. Шундан сўнг эса алюминийнинг фальгадан иборат бўлган экран тасманинг электр жиҳатдан бутунлиги  тикланади. Бунинг учун уланган жой ўрами устидан металлаштирилган қоғоз ёки фольгали экран тасма аста-секинлик билан ўраб чиқилади. Металлаштирилган қоғоз тасма учи “қўл” ҳолатида бир-бири билан уланади ва бу билан яхши электр контакт ҳосил қилинади. Фольга тасмаларни эса чок ҳолда бир- бири билан уланади. Экран сими эса 15...20 мм узунликда ўрам қилиб уланади.

Кўп жуфтлик кабеллар монтажида симларни механизация усули,яъни ПСЖ-4 (приспособление скрутки жил) симлар ўрами учун қўлда қўлланувчи восита ёрдамида бир вақтнинг ўзида полиэтилен изляцияли кабелларнинг тўртликдан иборат бўлган симларнинг ўрам усулида улаш мумкинлигини ҳам билишимиз мумкин. Бундай усулдан ташқари 10 жуфтликга мўлжалланган СМЖ-10 (соединитель многопарных жил)  кўп жуфтлик симларни улагичи, яъни модулни қўллаган ҳолда уланувчи гуруҳ сиқиб улагичлар ёрдамида комплексга киритилган қўл билан ишлатиладиган пресс-техникани қўллаган ҳолда ишлатиш мумкин.

Кабел симларини бир-бири билан уланиш бўйича бажарилган иш сифати бундан аввалги қўрғошин қобиқли кабел сингари симларни узилиш усули ва уланган симлар орасида ҳамда қобиқ орасида ўзаро хабарларни ўтиш усули ёрдамида текшириш мумкин. Бунда текширилувчи симлар қўрғошин қобиғга уланмасдан кабел экрани билан уланади (9.6.а-расмга қаранг)

Уланган жойлар герметизацияси. Пластмасса муфта ёрдамида ва пластмассали қобиқларни бир-бири билан улашда “совуқ” ва “иссиқ” усулидан фойдаланиш мумкин. “Совуқ” усули билан монтаж қилинувчи сиғими 100 жуфтликгача бўлган абонент линиясининг тақсимловчи кабеллари қуруқ ва иссиқ бўлган иситиладиган хоналарда қўлланилади. Ток ўтказгич симлари уланиб бўлган жой устига муфта суриб жойлаштирилгандан сўнг кабел қобиғи ва муфта ичи яхшилаб тозалангандан сўнгра етти-саккиз қатлам қилиб ёпишқоқ тасма билан ўралиб чиқилади. Қуруқ иситиладиган хоналарда сиғими 20х2 жуфтликгача бўлган кабелларнинг уланган жойларини герметизация қилиш учун муфтани қўлламаган ҳолда ёпишқоқ тасма билан ўраб чиқишга рухсат этилади. Полиэтилен қобиқли кабеллар учун қўлланилувчи хамма монтаж материаллари полиэтилендан бўлиши, поливинхлорид қобиқли кабеллар учун эса поливинилхлорид материаллар қўлланилиши шарт.

Кабеллар қобиғини “иссиқ” усул бўйича герметизациясида вкладишлар ёрдамида пайвандлаб улаш ва стеклолента (шишали тасма) остига олиш йўли билан эришилади. Муфталарни пайвандлаб улашнинг хамма усулларида иккита ва ундан ортиқ қисмдан иборат муфталарда биттасининг ички диаметри кичик бўлган муфталарда уланиш жойи мустахкам қаттиқ бўлиши учун металл тирговуч халқалар қўлланилади.

Полиэтилен қобиқларни мисли вкладишлар ёрдамида пайвандлаб улаш учун кабелнинг ташқи диаметрига қараб мисли вкладишлар жамланмаси танланади ва уларни жойлаштириш учун ёғочли киргизмалар ҳамда медицина жгути (тортиб боғлайдиган ип) ёки кенглиги 30...35 мм бўлган резинали тасма қўлланилади.

Кабелнинг уланган жойини пайвандлаб улаш учун олдиндан кабелнинг иккала учига ярим муфталар киритилади. Киритиладиган ярим муфталарнинг ички ва ташқи юзаси олдиндан яхшилаб тозаланиши керак. Кабелнинг ташқи юзасида ва муфта конусининг бўғинида ҳосил бўлган оралиқ бўшлиғига биттадан ёғочли киргизчалар киритилиб қоқилади ва бу билан муфта қимирламайдиган ҳолга келтирилади. Пайвандлаб улаш ишларини иккита ярим муфталар уланган жойдан бошланади. Бунинг учун улар орасидаги оралиқ бўшлиқларга иккита ярим цилиндр вкладишлар киритилади. Ярим цилиндр орасидаги бўшлиқ 2...3 мм дан ортиқ бўлмаслиги керак. Ярим муфталар уланадиган жойга тўрт-олти қатламдан тайёрланган медицина жгути ёки резина тасма ўралади ва бу билан пайвандлаб уланадиган юзани ярим цилиндрли мисдан тайёрланган вкладишлар юзаси орасида зич ҳолда бўлишига эришилади (9.10.а-расм). Бундай ҳолда қаттиқ қилиб боғланган бандаж мисдан тайёрланган вкладишдан чиқувчи юзаларга тегиб кетмаслиги керак. Ундан сўнг кавшарловчи лампа алангаси ёрдамида вкладишларнинг чиқиб турувчи юзалари қиздирилади.

 

                   

9.10-расм. Мисли вкладишлар ёрдамида полиэтилен қобиқларни пайвандлаб улаш:

а-иккита яримталик муфталар уланган учларини пайвандлаб улаш;

б-муфтанинг битта конусини пайвандлаб улаш;

1-кабел қобиғи; 2-ёғочли киргизгичлар; 3-муфта; 4-резинали бандаж;

5-мисли вкладишлар;6-кабел қоғозидан тайёрланган бандаж;

7-кавшарловчи лампа аланганси (горелка).

 

Мис материалининг иссиқлик ўтказувчанлик хусусияти яхши бўлганлиги учун бир вақтнинг ўзида ярим цилиндрли вкладишлар хам қизийди ва у ўз навбатида ярим муфта юзаси бўйлаб секин-асталик билан исиб ва қиздириб боради. Қиздириш жараёнини ярим цилиндрик вкладишлар орасила полиэтиленнинг эриган массаси пайдо бўлгунга қадар олиб борилади ҳамда бир вақтнинг ўзида вкладишларни 20-30 0 С га қадар ярим цилиндрлар орасидаги бўшлиқ қиздирилгунга қадар олиб борилади. Шундан сўнгра вкладишлар учларининг жойи ўзгартирилгунга қадар айлантириб борилади ва кавшарловчи лампа ёрдамида ярим минут мобайнида қайтадан қиздирилади. Пайвандлаш жараёни тугагандан сўнг аста-секинлик билан пласткогубца ёрдамида муфта остидан вкладишлар олиб ташланади ва совутиш учун сувга солинади. Бу билан келажакда вкладишларни тозалаш осон бўлади. Муфтани пайвандлаб улагандан сўнгра 2...3 минут вақт ўтганидан сўнг муфтадан резинали джут ечилади. Ундан сўнг муфтанинг битта конусини қобиқ билан пайвандлаб улашга киришилади. Бунинг учун ёғочдан тайёрланган қистирма олиб ташланади, кабел қоғози билан ўраб чиқилади ва бу билан уланадиган жойда очиқ алангалашдан мухофазаланиш усули учун кабел қобиғи ва муфта конуси орасидаги бўшлиқ жойга ярим цилиндрли вкладишлар тиқилади, конус бўғинини эса зич равишда тортиб резинали тасма билан ўраб чиқилади (9.10 б-расм). Муфтанинг қолган қисмини пайвандлаб улаш жараёни юқорида қайд этиб ўтилганидек бажарилади ва худди шу йўсинда муфтанинг бошқа учи пайвандлаб уланади.

Полиэтилен қобиқли кабелларнинг уланган жойини герметизациялаш учун полиэтилен тасмани қиздириб пайвандлаб улаш технологияси қўлланилади. Пайвандлаб улаш технологияси қуйидагидан иборат. Монтаж ишлари бошланмасдан аввал кабел қобиғига кийдирилган полиэтилен муфта, бир-бирига ўтувчи конуслар ва муфтага таълуқли бўлган участкалар 40...45 мм узунликда кабел пичоғи ёрдамида обдон яхшилаб тозаланади. Кабел қобиғини 30...35 мм узунликда полиэтилен тасма билан муфта конусига ўтиш жойига қадар ўраб чиқилади. Бундай ўралувчи тасма конус ташқарисига муфтанинг цилиндрли қисми томонига 35 миллиметрдан кичик бўлмаган узунликга қадар бориши керак. Ўралган полиэтилен тасманинг ўрам қатлам қалинлиги кабел қобиғининг радиал қалинлигига тўғри келиши керак. Пайвандлаб уланадиган жойга ўраладиган полиэтилен тасма муфтани кабел билан уланадиган жойини тўлдириб бориши керак ва бу билан мустахкам равишда кўприкча ҳосил қилиши лозим. Тасма учини кавшарловчи лампа аланганси ёрдамида эритиш йўли билан маҳкамланади. Полиэтилен тасма устидан тортилиб бир-бири устига 50% қилиб учта қаватда шиша тасма ўралиб чиқилади. Шишали тасма учи пайвандлаб уланадиган участка ташқарисида махкамланади. Ўраб махкамланган шишали тасма юзаси кавшарловчи лампа алангаси ёрдамида ёки горелка ёрдамида қиздирилади. Қиздириш жараёнида шишиали тасма текис равишда бутун юза бўйлаб эриган полиэтилен оралиқ бўшлиғи тўлгунга қадар олиб борилади (9.11-расм).

                                    

9.11-расм. ТПП туридаги кабел қобиғини шишали тасма орқали очиқ аланга ёрдамида пайвандлаб улаш:

1-кабел; 2-шишали тасма;      3-муфта.

 

Пайвандлаб уланган жой эриб қотиб қолиши ва совуб қолмаган ҳолда пайвандлаб уланган жой юзасидан аста-секинлик билан шишали тасма олиб ечилади ва пайвандлаб уланган жой обдон яхшилаб текширилади. Агар пайвандлаб уланган жойда ёриқлар, полиэтиленнинг оқиб кетган жойлари каби деффектлар кузатиладиган бўлса, у ҳолда пайвандлаб уланган жойга қайтадан полиэтилен тасма ва шишали тасма ўралиб қиздириш жараёни қайтадан бажарилади.

Поливинхлорид қобиқларни мисдан тайёрланган вкладишлар ёрдамида қайтадан тиклаш жараёни полиэтилен қобиқларни шу усулда пайвандлаб улаш усулидан фарқ қилмайди, фақатгина вкладишлар бошқа конструктив тузилишга эга ва пайвандлаб улаш жараёнининг охири бошқача. Керакли миқдорда қиздирув ва пайвандлаб улашнинг ниҳоясига етишда шуни эътиборга олиш керакки резинали жгутнинг итариш кучи ҳисобига мисли вкладишларнинг ўзи қиздирилган участкадан чиқиб кетади. Пайвандлаб улашни тўғри бажарилиш чоғида яъни қиздиришни текис равишда бажарилишида иккала вкладиш бир вақтнинг ўзида чиқиб кетади. Қиздириш жараёнида кавшарловчи лампа  ёки горелка алангаси кабел қобиғига ва қоғозли бандажга тегиб кетмаслигига катта эътибор бериш керак бўлади.

 

Назорат саволлари

 

1.     Шаҳар телефон тармоқлардаги абонент линиясининг магистрал ва тақсимловчи участкасида қандай кабеллар қўлланилади?

2.     Қўрғошин муфталарни пайвандлаб улаш учун қандай кавшарловчи қалайлар қўлланилади, уларнинг ташкил этувчиларини айтиб беринг.

3.     Кабел ток ўтказгич симлари нима мақсадда ўта қуритилади ва кабелларнинг қандай изоляция тури учун қўлланилади?

4.     МКП кабел массасининг ташкил этувчи қисмларини айтиб беринг.

5.     Шаҳар телефон тармоқларида қўлланувчи кабелларнинг мис симлари қандай ҳолатда улаш жараёнида кавшарлаб уланади? Келтирилган схемадан кабел симини узилишини текшириш бўйича схемани кўрсатинг.

6.     Қандай ҳолатларда кабел уланган жойларда муфталар қўлланмасдан герметизация усули қўлланилади?

7.     ПВХ муфтасини пайвандлаб улашда қандай усул қўлланилади.

8.     Полиэтилен муфта иккита яримталик қисмдан ташкил топади, пайвандлаб улаш жараёни қайси жойдан бошланади?

9.     ТГ туридаги кабел монтажи учун қўлланувчи кабел материаллар.

10.    ТГ туридаги кабел муфтасини монтаж теҳнологияси.

11.    ТПП туридаги кабел монтажи учун қўлланувчи кабел материаллар.

12.    ТПП туридаги кабел муфтасини монтаж теҳнологияси.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

10-маъруза. Маҳаллий телефон тармоқларида қўлланувчи

охирги ускуналар монтажи.

 

Маҳаллий тармоқларнинг шаҳар ва қишлоқ телефон тармоқларида кабелларнинг қуйидаги оҳирги курилмалари қўлланилади;

-  тақсимлаш қутичаси;

-  кабел яшиги;

-  кабел бокси;

-  тадқиқланувчи уяларга эга бўлган боғловчи линия рамкалари;

-  муҳофазаловчи полосалар.

Кабел охирги қурилмаларининг конструктив тузилиши қуйидаги талабларга жавоб бермоғи лозим.

-  герметиклигини юқори даражада бўлишлиги;

-  контактларни ишончли бўлишлиги;

-  меҳаник мустахкамлигини юқори бўлишлиги;

-  унчалик катта бўлмаган габарит улагичларга эга бўлишлиги;

-  иқтисодли бўлишлиги.

Қоида буйича тақсимлаш қутичалари 10х2 кабелларини абонент терминали оралиғидаги абонент ўтказгич симларини улаш учун қўлланади.

Қуйидаги турдаги тақсимлаш қутичалари мавжуд:

КРТ-10, КРО-10м, КРТП-10 (К (коробка) – қутича; Р (распределительная) – тақсимловчи; Т (телефонная) – телефон учун; 0 (облег-ченная) – енгилаштирилган, П (пластмассовая) – пластмассали, 10 – қутича сиғими жуфтликларда).

Бино ичида ва бино ташқарисида ўрнатилувчи КРТ-10 туридаги тақсимлаш қутичаси (10.1-расм) пласмассали ёки пластмасса аралашмасидан иборат бўлган корпусдан ва қаттиқ пластмассадан тайёрланган плинтдан иборат. Одатда қутича корпуси чўян ёки пластмассадан ўзи ёпилувчи қопқоқдан 5 тайёрланади. Корпуснинг четларидаги қулоқчалари (лапка) 4 тешик бўлиб, улар қутичани деворга маҳкамлаш учун мўлжалланган. КРТ ва КРТП туридаги тақсимлаш қутичасида 9 туридаги плинт 3 қўлланиб, у тақсимлаш қутичасининг боксига винт 8 ёрдамида плинтни ушлаб турувчи 9 металл пластина билан бураб маҳкамланади. Плинт ушлагичининг метал пластиналари юқори томонида “0” ва пастки томонида “5” ўнг томоннинг юқори қисмида “4” ва  пастки қисмида “9” рақамлари ўйиб ёзилган. Контакт винтлари плинтга қаттиқ қилиб прессланган ҳолда уланган ўн жуфт контакт перьялари бўлиб унга монтаж қилинувчи тақсимлаш қутичанинг ток ўтказгич симлари пайвандлаб уланади. Бокс корпусининг юқори юза ва унга туташган плинтнинг юзаси оралиғига прессланиб парафин билан шимдирилган қоғозли (прокладка) қистирма жойлаштирилади. Тақсимлаш қутичасининг тартиб рақами тақсимлаш шкаф ичига ўрнатилган тақсимлаш боксидаги плинтнинг тартиб рақами бўйича аниқланади. Мисол учун тақсимлаш қутичасининг тартиб рақами 1 бўлса, у ҳолда тақсимлаш қутичасининг жуфтликлари тақсимлаш шкафи ичида ўрнатилган. №-1 тартиб рақамли бокснинг 6 - тартиб рақамли плинти билан уланган. Бундан ташқари тақсимлаш қутичаси юза корпусининг юза томон деворида тақсимлаш шкафининг тартиб рақами кўрсатилади.

 

 

10.1-расм КРТ-10 туридаги тақсимлаш қутичаси.

 

Тақсимлаш қутичалари асосан кўп қаватли биноларнинг қават майдончасидаги маҳсус токчанинг деворига ўрнатилиб алоқа воситалари жойлаштирилган махсуслаштирилган жовон қурилмалари ичига жойлаштирилади. Пластмасса корпусига эга бўлган КРТП-10 туридаги тақсимлаш қутичалари бино ичидаги деворларга маҳкамлаб ўрнатилади. Кабел оҳириги қурилмаларинг ишлаб чиқарувчи корхоналар ва фирмалар томонидан БКТ (бокс кабельнъй телефоннъй) телефон кабел бокси ишлаб чиқарилмоқда, уларнинг сиғими 20х2, 30х2, 50х2 ва 100х2 бўлиб уларга 20х2, 30х2, 50х2 ва 100х2 кабелларини улаш учун ишлатилади.

 

                                     

10.2- расм. БКТ-100х2 турдаги кабел бокси.

Юқорида қайд этиб ўтилган ҳар бир бокслар қуйма металл корпусига киритилувчи трубкадан қопқоқдан ҳамда 10х2 плинтлардан иборат. Боксдаги плинтлар сони бўйича монтаж қилиб уланувчи кабел сиғими бўйича бокс сиғими аниқланади. Одатда кабел бокслари тақсимлаш шкаф ичидаги ясси пўлат корпусга ўрнатилади. Тақсимлаш шкафи ичига жойлаштирилган магистрал ва тақсимлаш боксларига киритилган кабеллар ПКСВ-2 (провод кроссировочный станционный виниловая изоляция) ток ўтказгич симлар ёрдамида уланади.

Тақсимлаш кабеллари билан уланган бокслар қуйидаги тартиб рақами билан белгиланади; Т-0, Т-1, Т-2 ва ҳоказо, бу ерда Т ҳарфи боксга тақсимлаш кабел уланганлигини билдирса, рақамлари эса – тақсимлаш тармоғидаги юзта жуфтликлар уланган тартиб рақамини билдиради.

Тақсимлаш шкафига киритилган магистрал кабел бокслари билан уланганлар эса АТСда жойлашган муҳофазаловчи полосага уланган тартиб рақами билан белгиланади.

Бокс ёки тақсимлаш қутичасини зарядка қилишдан аввал тақсимлаш қутичасини тайёрлаш керак. Бунинг учун тақсимлаш қутичасидаги плинтли боксни чиқариб олинади ва плинтдаги винтларни маҳкамланиш ҳолати текширилади ва лозим бўладиган бўлса плинтдаги винтлар маҳкамлаб тортиб қўйилади. Шундан сўнг кабелнинг плинтли қобиғи 200….250 мм узунликда кабел аввал учи томонидан, сўнгра айланма кўринишда кесилиб ташқи қобиғи олиб ташланади. Кабелнинг қобиғи устидаги кесмаларни аста-секинлик билан ва эхтиёткорлик билан бажарилиб экран тасмасини шикастлантирмаслиги ва мис симли ток ўтказгичларни шикастлантирмаслик керак. Кабелнинг уч томонидаги қобиқдан бўшаган қисмини бокснинг втулкаси ичига киритилиб ундан ўтказилади ва бунда кабел қобиғи кесилган жойи втулканинг тепа томон сатҳида бўлиши керак. Агар тақсимлаш қутичаси боксининг асоси пластмассали бўладиган бўлса, у ҳолда экран сими қутичанинг маҳсус лепестокига пайвандлаб уланади. Тақсимлаш қутичасининг боксига киритилган узунлиги 55-65 мм бўлган кабел ўзак қобиғи кесилган жойи қаттиқ капрон ип билан ажратилиб 10мм қадами  ёпишқоқ полиэтилен тасма билан ўраб чиқилади. Шундан сўнгра кабел ўзагидаги жуфтликлари контакт перьяларнинг тешигига киритилиб улаш учун жуфтлик симлари ажратилади.

Кабел ўзагидаги жуфтлик симлари учун ҳар 8 мм оралиқда ажратилиб олиб борилади, ҳар бир ток ўтказгич симлар плинтнинг контакт перьялари рўпарасига тўғрилаб борилади. Бунда асосий эътиборни ҳар биринчи жуфтлик клеммага рангли изолация симини улаш учун ажратиши керак. Бунинг учун кабел ўзак боғламидан тўртинчи ва тўққизинчи жуфтликлар ажратилади ва жуфтлик ўрамидан ҳар бир сим ажратиб олиниб ип билан айлантириб ўраб олинади, ҳар бир ажратилган симдан ип билан боғланган жойидан аввал иккинчи симни ундан сўнгра эса ипни бир қадам ташлаб айлантириб олиниб биринчи симни тўғри бурчак остида букилади. Тўртинчи ва тўққизинчи жуфтликдан сўнгра учинчи ва саккизинчи, иккинчи ва еттинчи, биринчи ва олтинчи хамда нолинчи ва бешинчи жуфтликлар ажратиб боғланади. (10.3-расм )

 

                      

          10.3-расм.   10х2 кабелни зарядка қилиш учун ажратиш.

 

“Арча” кўринишда ажратилган кабел учини плинтнинг иккинчи томонига жойлаштирилади. Кабелниниг симларини ажратиб олиш жараёни тугагандан сўнгра сим учларини контакт перьялари узунлигидан бир оз ошиқроқ узунликда кесиб ташланади ва сим учлари изоляциядан яхшилаб тозаланади. Кабелнинг ҳамма ток ўтказгич симларини плинтнинг перьяларига кавшарлаб улангандан сўнгра ҳар бир перьяга улангандан сўнгра перья узунлигидан 2мм ортиқча ҳолда полиэтилен гильза кийдирилади. Шунгдан сўнгра плинтни ўзининг жойига туширилади ҳамда плинтни ушлаб туртгичлар иккита винт ёрдамида бокс асосига махкамланади. Плинт ва бокс орасига парафин билан шимдирилган ва икки томони асфальт лаки билан қопланган картон қистирма (прокладка) жойлаштирилади. Кабелни тақсимлаш қутичасининг бокс втулкаси билан уланган жойини герметизация қилиш учун ёпишқоқ полиэтилен тасмани беш-етти қатлам қилиб ўралган ҳолда бажарилади. Тақсимлаш қутича зарядкаси тугатилгандан сўнг кабелнинг ҳар бир ток ўтказгич симни узилишга , ҳар бир симлар орасидаги хабарларни ўзаро ўтишига, жуфтликларни бузилиши бўйича текширилади ва изоляция қаршилиги ўлчанади.

Шаҳар телефон тармоқларида қўлланувчи кабел бокслар монтажи. Кабел боксининг зарядкаси яъни монтаж жараёни худди тақсимлаш қутичани зарядка қилган кетма-кетлигида бажарилади. Зарядка қилишдан олдин монтаж қилувчи кабелни узилишга, занжирлар орасида хабарларни бир-бирига ўтиш бўйича текширилади ва изоляция қаршилиги ўлчанади ҳамда боксни монтаж қилиш учун тайёрланади.  Боксни монтажга тайёрлаш қуйидагича олиб борилади;

-  боксдан ҳамма плинлар ечилади

-  бокснинг орқа томонидаги металл қобиғи ечилади

-  плинтнинг сифати текширилиб, унда асосий эътибор плинтларнинг ёриғи бўлмаслиги керак

-  отвертка ёрдамида ҳамма плинтларнинг перьяларини махкам холда бўлиши текширилади ва бўшаб қолгаан винтларни бураб қаттиқланади.

 

Намликдан мухофазаловчи қобиқни ажратиб ечиш

Бокс  зарядкаси учун монтаж қилинувчи кабел қобиғи бокс узунлигидан 200…300мм ортиқча холда ажратиб олинади. Полиэтилен қобиқни ажратиб ечиб олиш учун лозим бўлган жойида кабел пичоғи ёрдамида айланма ва бутун узунлик бўйлаб кесма қилиниб ундан сўнгра қобиқ секин асталик билан ажратиб олинади, ажратишни худди қалам очган холда олиб борилиб ундан сўнг қобиқ ажратиб олинади. Кабел қобиғини ажратиб олишни ҳудди кабел монтажи учун бажарган холда бажариш мумкин.

Агар бокс зарядкаси ТГ кабели ёрдамида бажарилаётган бўлса, у ҳолда пичоқ билан лозим бўлган узунликда кабел қобиғида иккита бир-бири оралиғи 2-3мм бўлган холда кесилади ва айланма бўйича кесма ёй холатда кесилади. Кабелда бутун узунлик бўйича ҳосил қилинган кесма плоскогубка ёки ўрдакбурун (утканос) билан ажратилиб, ажраган қобиқ бўлаги утканос билан олиб ташланади, шундан сўнг кабел қобиғи очилади ТГ кабелини ток ўтказгич симларини ўта қуритадиган МКГ массасини 120 С ҳароратга қадар қиздирилиб кабелнинг изоляцияланган ток ўтказгич симларидан иборат бўлган ўзак устига қуйилиб қуритилади.

Кабел ва бокс втулкасини уланган жойини терматизациялаш. Агар бокс зарядкаси учун ТПП туридаги кабел қўлланилаётган бўлса, у холда металлаштирилган (экран) қоғозли тасмани ёки алюминийли экран тасмаси кабел бокс втулкасига киритилаётган жойга ўралади ва унинг қалинлиги втулканинг ички юзасига бемалол кириб зич равишда жойланши керак. Мисли экран симини эса 2…3 маротаба  айлантириб втулка атрофига ўралади ва электр кавшарлагич ёрдамида қалайлаб пайвандлаб уланади. Кабел боксининг втулкаси ва кабел киритилган жой герметизацияси учун беш-етти қават қилиб ёпишқоқ полиэтилен тасмани ўраш билан эришилади.

Кабел боксини ТГ кабели билан зарядка қилинганда кабел бокс втулкаси ичига киритилади, кабелни втулка ичига киритишда кабелнинг қўрғошин қобиғини кесилган жойи втулканинг ички охирига қадар киритилади. Кабел қобиғининг ташқи юзаси ва бокс втулкасининг ички юзаси пичоқ билан яхшилаб тозаланади кетидан қалай билан биргаликда қалайланади, ундан сўнгра эса ПОССу -30 -2 қалайи ёрдамида кабел қобиғи бокснинг ички юзасига пайвандлаб уланади. Кейин эса кабел ўзаги устидан белбоғли изоляция ажратилади ва кабел ўзагини қатламлари ва боғлагичлар бўйича ток ўтказгич симларини ажратишга киришилади. Кабел ток ўтказгич симларини ўн жуфтлик боғламларга ажратиб бўлишжараёни 10.4-расмда келтирилган.

 

10.4-расм. Кабел ўзагини ажратиш.

 

100х2 сиғимга эга бўлган кабел энг юқоридаги бешинчи қатламида ўттиз битта ёки ўттиз иккита жуфтликдан иборат. Одатда қатламларнинг ажратилиши ҳар бир қатлам ип ўрами билан ўралган бўлади, шу қатламдаги назорат жуфтлиги яъни қатламдаги битта жуфтлик изоляция ранги бошқа рангли изоляция рангидан фарқ қилди, демак қатламдаги назоратловчм жуфтликдан бошлаб ўн жуфтлик боғлам қилиб ажратиб чиқилади. 10.4-расмда кўрсатилганидек ажратилган кабел ўзагидаги жуфтликлар аввал 0, 8 ва 9 – плинтларга улаш учун ажратилади. Қатламдаги ортиқча бўлган битта ёки иккита жуфтликлардан иборат бўлган захира жуфтликлари бошқа қилиб ажратилади ва нолинчи плинт боғлами ёрдамида нолинчи плинт томонга чиқарилди. Кабел ўзагидаги тўртинчи қатлам 26х2 дан иборат бўлиб, биринчи ва еттинчи ҳамда 6х2 бешинчи плинларга улаш учун иккита ўн жуфлик боғламга ва битта олти жуфтлик боғламга ажратилади, учинчи қатлам эса 20х2 дан иборат бўлганлиги учун у иккинчи ва олтинчи плинтларга улаш учун иккита ўн жуфтлик боғламга ажратилади, кейинги қатлам 14х2 дан иборат бўлган қатлам битта ўн жуфтликга ажратилиб у учинчи плинтга улаш учун ажратилса, қатламдаги 6х2 симлар ўрами эса, аввал ажратилган бешинчи плинтдаги олти жуфтлик симлар боғламига бу қатламдаги 4х2 қўшилиб тўлиқ бешинчи плинтга уланадиган жуфтликлар ўрам боғламини ташкил этади. Кабелнинг ўзагидаги 2х2 ва биринчи қатламидаги 8х2 ўрамлар битта ўнта жуфтлик ўрам боғламини ташкил этиб у бокснинг тўртинчи плинтига улаш учун ажратилади.

Ҳудди шу усул бўйича кичик сиғимдаги кабеллар ажратилади. 50х2 сиғимли кабел тўртта қатламдан иборат шунинг учун энг юқоридаги учинчи қатлам 21х2 иборат бўлганлиги учун, қатламлардаги жуфтликлар тўртинчи ва учинчи плинтга улаш учун ажратилади, қолган битта жуфтлик эса заҳира учун қолдирилади ва у кейинчалик  иккинчи қатламдан ажратилган  6х2 симлар ўрамидан биринчи ўн  жуфтлик ўрам иккинчи плинтга улаш учун ажратилади ва қолган 6х2 симлар ўрами эса биринчи плинтга улаш учун ажратилади. Кабел ўзагида биринчи қатлам 10х2 иборат, шунинг учун улар нолинчи плинтга улаш учун ажратилади, марказий қатламдаги 4х2 иккинчи қатламдан ажратилиб, 6х2 билан йиғилиб йиғма равишда биринчи плинтга улаш учун ажратилади.

30х2 сиғимга эга бўлган кабел эса учта қатламдан иборат бўлганлиги учун бокслар зарядкаси учун 16х2 дан иборат бўлган қатламнинг ўн жуфтлиги иккинчи плинтга улаш учун ажратилса, 6х2 бўш қолдирилади,кейинги қатламдаги 10х2 ўрам қатлами эса нолинчи плинтга улаш учун ажратилади, марказда қолган тўртта жуфтлик ва юқори қатламда бўш қолдирилган 6х2 бирлаштирилиб йиғма равишда биринчи плинтга улаш учун ажратилади.

20х2 сиғимли кабел хам учта қатламдан иборат бўлганлиги учун энг юқори қатламдаги 13х2 ўрам қатламининнг ўн жуфтлиги биринчи плинтга улаш учун ажратилса, қолган уч жуфтлик эса кейинги қатламдаги 6х2 ва марказий қатламдаги 1х2 йиғилиб борилган холда нолинчи плинтга улаш учун ажратилади.

Ток ўтказгич симларни ажратиш. Кабел ўзагидаги ҳамма ток ўтказгич симларни ўн жуфтлик боғламларга ажратилгандан сўнгра, ҳар бир боғламга боксдаги плинт тартиб рақамига тўғри келувчи ўнталик белгилар боғлаб қўйилади ва ўнталик боғламларни жуфт ва тоқ сонли боғламларга ажратилади,бу ишни бажаришда боксдаги нолинчи плинтни жуфт сонли деб белгилаб оламиз.Жуфт сонли боғламларни бокс корпусининг ўнг томонига жойлаштирсак, тоқ сонли боғламларни чап томонига жойлаштирилади.

Боғламдаги ўн жуфтлик ток ўтказгич симларни ажратишда ўнинчи боғламдан бошлаймиз, бу боғлам тўққизинчи плинт учун мўлжалланган. Бокс втулкасидан бошлаб кабел ўзагидаги боғламларни ҳар 20мм қадамда қаттиқ ип билан тортиб боғлаб чиқишдан бошланади. Боғлаб чиқилган боғлам (жгут) бокс ички ён томон деворига жойлаштирилади, бунда асосий эьтиборни унинг узунлигига эьтибор берилиб бу узунлик плинтни тепадан пастга қараб айланиб ўтиши ва боғламдаги ток ўтказгич симларни плинтга улаш учун ажратишга етиши лозим. Мисол учун, тўққизинчи плинтга борувчи боғлам йўли қуйидагича; бокс втулкасидан бокснинг чап томонидаги ички деворидан саккизинчи ва тўққизинчи плинтлар орасида ундан сўнгра паст томонга қайрилиб ва тўққизинчи плинт кабелнинг симлари уланадиган перьялари орасидан кейинги плинт  томон ўтказилади. Бундай ҳолда ётқизилувчи боғлам захираси хисобига боксдаги плинтни бўшатиб ечилганда хам умумий  мантажи бузилмайди. Ундан сўнгра эса ток ўтказгич симларни ажратишга  киришилади, унинг технологияси  худди ўн жуфтлик тақсимлаш қутичасининг зарядкаси учун ток ўтказгич симларни  ажратиш сингари бажарилади. Тўққизичи боғламни ажратиб чиқилганидан сўнг эса саккизинчи, еттинчи ва охири нолинчи плинтга уланувчи симларни ажратиб бўлиниб чиқилади.

Кабел ток ўтказгич симларини плинт перьяларига кавшарлаб улаш. Телефон боксларининг плинтларига ток ўтказгич симларини улаш худди ўн жуфтлик тақсимлаш қутичасининг улаш сингари бажарилади. Заҳирада қолган битта ёки иккита жуфтликлар нолинчи плинтга захира узунлиги 100мм холда келтирилади ва уларга гильзалар кийдирилиб энг тепа томонидаги боғламга боғлаб қўйилади.

Тугалловчи ишлар. Кабел боксининг ҳамма плинтларига кабелнинг ток ўтказгич симлари кавшврлаб улангадан сўнг, кабел ўзагидаги симлар боғламининг боғланиши ва уларнинг жойланиши текшириб чиқилгандан сўнгра перьялар устига гильзалар кийдирилгандан кейин монтаж қилиб уланган плинтларни бокс асосига махкамлаб жойлаштиришга киришилади. Ҳар бир плинт остига битум билан шимдирилган картон перокладка (қистирма) қўйилиб мустахкам равишда бокс асосига бураб махкамланади, ўлчов ишлари бажарилагандан сўнг ва яҳши натижалар олингандан сўнг ТГ кабели билан зарядланган бокс кабел киритилган тешик орқали 9-плинт учун, 80...90Сº ҳароратга қадар қиздирилган МКС-2 кабел массаси қўйилади. Масса тўлиқ равишда совугандан сўнг бокс орқа томонидаги қопқоғини қўйиб маҳкамланади.

 

 

 

 

 

Назорат саволлар.

1. ШТТда тақсимлаш қутичасининг қўлланилиш жойлари.

2. Тақсимлаш қутичаси 25 рақамига эга, белгидаги биринчи рақам нимани билдиради?

3. Тақсимлаш қутича белгисидаги иккинчи рақам нимани билдиради?

4. ШТТдаги кабел боксларининг қўлланилиш жойи?

Тақсимлаш қутичасини зарядка қилишда кабел қобиғининг кабел учидан қандай масофада айланма холда кесма қилиб кесилади ва монтаж қилинади?

5. Ўн жуфлик боғламни ажратишдпа қандай масофада кабел боғлами ип билан бўғиб чиқилади?

6. Сиғими 50х2 бўлган кабелни БКТ-50 боксни зарядка қилишда 21х2 энг тепа қатлам жуфтликлари бокснинг қайси плинтларига уланади?

7. Сиғими 100х2 бўлган кабелни БКТ-100 бокси билан зарядка қилишда 20х2 эга бўлган учини қатлам жуфтликлари бокснинг қайси плинтларига уланади?

8. Бокс зарядкаси тугагандан сўнг бокс қандай таркида иборат бўлган масса билан тўлдириб қўйилади?

9. БКТ – 20 туридаги бокснинг монтаж теҳнологияси.

10. БКТ – 30 туридаги бокснинг монтаж теҳнологияси.

11. БКТ – 50 туридаги бокснинг монтаж теҳнологияси.

12. БК – 100 туридаги бокснинг монтаж теҳнологияси.

 

11-маъруза. Толали-оптик алоқа кабеллари монтажи.

11.1. FSM-30S пайвандловчи аппаратининг

конструктив тузилиши.

 

FSM-30S пайвандловчи аппарат кварцдан тайёрланган оптик толаларни пайвандлаб улаш учун қўлланилади. Бу аппарат  бир модали (SM), кўп модали (MM), дисперсияси силжитилган (DS), эрбии билан легирлаштирилган (LED) туридаги оптик толаларни пайвандлаб улаш мумкин, шулар қаторида титан қобиқли ва углерод қатламли толаларни ҳам пайвандлаб улаш имкони бор. Пайвандлаб уловчи аппаратнинг ташқи кўриниши 11.1-расмда келтирилган.

Пайвандлаб уловчи аппарат автоматик тарзда толалар орасидаги оралиқни ўрнатади, тола ўзагини ва қобиғини юстировкалайди, ўрнатилган микропроцессор ёрдамида пайвандлаб уланган толалар жойлашганлик ҳолати бўйича йўқотувлар беришини баҳолайди.

Ўзак бўича толаларни бир-бирига юзлаштирилиши SM, DS, CS туридаги толалар учун қўлланилса, қобиқ бўйича толаларни бир-бирига юзлаштирилиш жараёни MM, LED туридаги толалар учун қўлланилади.

Пайвандлаб уловчи  аппаратига босим датчиги, термометр ва гигрометр каби датчиклар ўрнатилган­. Датчиклар электр ёй қувватини атмосфера босими, харорати ва намлик ҳолатларини ўзгаришига боғлиқ.

Пайвандлаб уловчи аппарат термо сиқилувчи гилзани қиздириш учун ўрнатилган қиздириш ускунасига эга. Пайвандлаб улаш аппарати ўзгарувчан токда 85-265 В кучланишида ёки ўзгармас токда 10-15 В кучланишида ишлатиш мумкин.

11.2-расмда FSM-30S пайвандлаб уловчи аппаратнинг асосий элементлари кўрсатилган. Элементларнинг номланиши 11.1-жадвалда келтирилган.

 

 

11.1-расм. FSM-30S пайвандлаб уловчи аппаратнинг ташқи кўриниши

 

 

11.1-жадвал

Номланиши

Элемент вазифаси

1.               

Клавиатура

Пайвандлаб улаш аппаратини бошқариш учун ишлатилади

2.               

Термо сиқувчи гилзани қиздириш қурилмаси

Юқори хароратда сиқилувчи гилзани қиздириш учун қўлланилади.

3.               

Термо сиқувчи гилзани қиздириш қурилмаси-нинг қисқичи

Термо сиқилувчи гилзани қиздириш вақтида оптик толани сиқиб ушлаб туриш учун қўлланилади.

4.               

Қиздирилганлик индикатори

Қиздириш вақтида ёниб турувчи ёруғлик диодли индикатор

5.               

Суюқ кристалли экран

Автоматик равишда пайвандловчи толани кузатиш имконони беради.

6.               

Экран ёрқинлигини созловчи даста

Лозим бўлган экран ёрқинлигини ўрнатади

7.               

Толанинг ҳимоя қопқоқ фиксатори

Толани ҳимояқилиш учун фиксаторларга қотирилади.

 

11.3-расмда FSM-30S пайвандлаб уловчи аппарат тасвирланган. Элементлар вазифалари 11.2-жадвалда кўрсатилган.

11.4-расмда FSM-30S ён томондан кўрсатилган. Элементлар вазифалари 11.3-жадвалда келтирилган.

 

11.2-жадвал

Номланиши

Элемент вазифаси

8.               

Юқори томондаги қопқоқ

Пайвандлаб уловчи аппарат ишлатилмаётган вақтда  ускунаниг шикастланишдан  ҳимоялайди

9.               

Ишчи столининг қотиргичи

Ишчи столини маҳкам ҳолда ушлаб туриш учун қўлланилади.

 

11.3.-жадвал

Номланиши

Элемент вазифаси

10.           

Ҳимоя қопқоғи

Электрик ёйни шамолдан ҳимоялайди, чунки шамол электр разряд ишининг бузилишига олиб келиши мумкин. Қопқоқ очиқ бўлганда электр разряд автоматик равишда ишлатилиши тўхтатилади.

11.           

Ўзгарувчан ток сақлагич жойи

 

3,15 А токга мўлжалланган сақлагич 

12.           

Ўзгармас ток сақлагич жойи

6,3 А токга мўлжалланган сақлагич

13.           

Доимий кучланиш  индикатори

Манбадаги доимий кучланиш даражасини кўрсатади

14.           

Хотира харитаси қопқоғи

Бажарилган пайвандлаш ишларини ҳотирада сақлайди. Агар аппарат хотира харитасига эга бўлса қопқоқ очилиб IS хотира харитаси ўрнатилади.

15.           

Манбадан узиш-улаш улагичи

Улагич учта ҳолатга эга (доимий ток манбасига уланган-узилган- ўзгарувчан ток манбасига уланган)

16.           

Доимий ток манбасига уланиш жойи

Доимий ток манбасига шнурни улаш учун ишлатилади

17.           

Гигрометр

Ҳаво намлигини кўрсатади

18.           

Видео чиқиш разъёми

NTSC форматида видео сигналларни чиқариб олиш учун ишлатилади

19.           

Термометр

Харорат қийматини кўрсатади

20.           

RS-232 терминали

RS-232С протоколида асосланган маълумотларни киритиш ва чиқариш учун қўлланилади

21.           

Ўзгарувчан ток манбасининг уланиш жойи

Ўзгарувчан ток манбаи шнурини улаш учун ишлатилади

22.           

Ер уланиш жойи

Пайвандлаб улаш аппаратини ер билан улаш учун қўлланилади

 

11.5-расмда аппаратнинг асосий элементлари билан бевосита толани киритиш қисми кўрсатилган (юқоридан кўриниш). Элементлар вазифаси 11.4-жадвалда келтирилган.

 

 

11.2-расм. FSM-30S пайвандлаб улаш аппаратини

юқоридан кўриниш

 

 

 

11.3-расм. FSM-30S пайвандлаб улаш аппаратини олд томон кўриниш

 

 

11.4-расм. FSM-30S пайвандлаш аппарати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

11.4-жадвал

 

Номланиши

Элемент вазифаси

23.           

Толани пайвандлаб улаш учун узатиш механизм элементи

Бу элемент V-кўринишдаги оралиқ бўлиб,  химояловчи қоплам қисқичи ва тола қисқичидан ташкил топган

24.           

Объектив линзаси

Тола кўринишини катталаштиради

25.           

Электрод

Толани пайвандлаш вақтида электр ёйини  хосил қилиш учун ишлатилади.

26.           

Ёруғлик диод лампаси

Толани экранда кўриниши учун  ёритиб беради.

27.           

Электрод қопқоғи

Иш жараёнида электродни ҳимоялайди

28.           

Прецизион V-кўри-нишдаги оралиқ

Прецизион суришлар билан толани юзлаштиради.

29.           

Толанинг химоя қоплам қисқичи

V-кўринишдаги оралиқ толани сиқиб ушлаб туриш учун ишлатилади

30.           

Тола қобиқ қисқичи

Толани тўғри йўналишда қобиидан сиқиб ушлаб туради

31.           

Кўзгу

Толани X ва Y юзаларда кўриш учун ишлатилади. Кўзгу юқори ва паст томон ҳимоя қопқоғи билан ҳаракатланади

32.           

Электрод ушлаб тургичи

Тўғри йўналишда электродни юзлаштириш ва ушлаб туриш учун керак.

11.6-расмда FSM-30S аппаратининг клавиатураси кўрсатилган. 11.5-жадвалда клавиатура тугмаларининг вазифалари маълуиотлари келтирилган.

 

11.5-расм. V-кўринишдаги оралиқ қисми

 

 

11.6-расм. Пайвандлаб улаш аппаратининг клавиатураси

 

11.5-жадвал

Номланиши

Элемент вазифаси

33.           

RESET (дастур бўйича бошқа операцияларда чиқиш)

Термо сиқилувчи гилзани қиздириш жараёнидан ташқари бошқа барча жараёнларни бажариш учун юклаш ва улардан чиқиш

34.           

SET (Ишга тушириш)

Пайвандлашни бошлаш ёки «PAUSE» xолатидан чиқиш учун

35.           

X/Y

Тасвир текислигида X Y ҳолатларига ёки Y X ҳолатларига ўзгартиради

36.           

ARC (Разряд)

«FINISHED» ҳолатида «ARC» тугмасини босилиши қайта разрядланиш ва йўқотув қийматларини қайта хисоблашга олиб келади

37.           

HEAT (Қиздириш)

Термо сиқилувчи гилза қиздиргичини ишга туширади. Қиздириш жараёнида ёруғлик нурлантирувчи диод ёниб туради, совутилиш ҳолатида эса ўчиб ёнади

 

38.           

MENU (Меню)

Экранда асосий менюни кўрсатишга ёки жорий менюдан олдинги ҳолатга ўтиш жараёнини кўрсатади

39.           

Δқорига)

Ñ (Пастга)

Бу тугмалар меню бандида буйруқ танлаш ёки параметрни ўзгартириш  ҳолатини танлаш учун «*» символини силжитш учун қўлланади

40.           

ENT (Киритиш)

Тугма буйруқлар менюсидан лозим бўлган жараённи танлаш, ҳамда тасдиқлаш учун ишлатилади

41.           

F1,F2

Бу тугмалар турли функцияларни танлаш учун ишлатилади

42.           

Alphabetical & Numerical Keyboard

Параметрларга ёки изохларга харф ёки сон киритиш учун ишлатилади

43.           

<(Чапга), >(Ўнгга)

Буйруқ менюси ҳолатида бу стрелкалар изох киритиш учун лозим бўлган позицияни танлайди. Улар  календарни ўрнатиш ва марказда жойлаштириш учун ишлатилади

 

 

 

 

11.2. Оптик толаларни пайвандлашга тайёрлаш

 

Оптик толаларни пайвандлаб улашдан олдин, кабел ўзагини гидрофоб тўлдиргичини бензин билан шимдирилган латта ёрдамида артиб тозалаш керак.

Оптик толани пайвандлаб улаш икки босқичдaн иборат:

1.       Толани ташқи қобиқларидан тозалаш

2.       Тўғри бурчак остида толани кесиш PS-02 стриппери ёрдамида бажарилади.

Стриппер икки қисқичга эга бўлиб, ҳар бирида толадан қобиқ қатламини олиб ташлаш учун пичоқлар мавжуд. Тола қисман очилган қисқичлар орасига, тўсиққача, ташқи ҳимоя қобиқлардан тозалаш учун стрипперлар ишлатилади. Ҳусусан FSM-30S пайвандлаш аппарати таркибига 11.7а-расмда кўрсатилган (11.7б-расм). Сўнг қисқичлар ёпилиб, тола сиқилади ва қўл бармоқлари 11.7в-расмда кўрсатилганидек жойлашади.

Стриппернинг ҳаракатланувчи қисми 11.7г-расмда кўрсатилганидек чап томонга тез сурилади. Тола пичоқлар орасидан ўтиб ташқи ҳимоя қобиқларидан тозаланиб бўлганидан сўнгра қисқичлар очилиб тола стриппердан олинади.

Спирт билан хўлланган салфетка билан тола тозалаб артилади.

Толани тўғри бурчак остида кесиш учун махсус асбоб-скалыватель ишлатилади. FSM-30S пайвандлаш аппарати таркибида СТ-07 турдаги скалыватель қўлланилади (11.8а -расм)

Скалыватель ташқи диаметри 250 ва 900 мкм бўлган  толалар билан ишлашга мўлжалланган. Толани тўғри бурчак остида кесиш (11.8б-расмда) кўрсатилган тартибда амалга оширилади. 11.8б-  расмда кўрсатилганидек қисқич 1 ва толани синдириш тугмаси 3 кўтарилади ва кесувчи блок 2 оператор томон сурилади ҳамда қисқич 8 очилади. Тола платасининг оралиқларига спиртда хўлланган мато билан артилган тола ётқизилади. Тола узунлиги 30 мм дан кам бўлмаслиги керак ва тола шундай ётқизилиши керакки, ташқи қобиқлар белги қаршисида тола учи эса 5 чизиқларга параллел ҳолда эластик материаллардан таёрланган қистирма 6 устида бўлиши керак. Дастлаб қисқич 8 сўнг қисқич 1 туширилади. Кесувчи блок оператордан унда тасвирланган стрелкагача сурилади. Кесувчи диск 7 толани тилади (11.8в-расм). Сўнг толани синдириш тугмаси туширилади ва босилади.

Толанинг синиши «накавалъный» 4 ёрдамида рўй беради (11.8-расм). Толани синдириш тугмаси 3, қисқич 1 ва қисқич 8 лар кўтарилади. Тола олиниб пайвандлаш аппаратининг V-кўринишдаги оралиқларига қўйилади.

 

а)

б)

 

г) 

 

11.7-Расм. PS-02 туридаги стриппери ёрдамида толани тозалаш технологияси

 

 

 



11.8-Расм.СТ-07 туридаги скалыватель ёрдамида толаларни кесиб синдириш

 

11.9-расм. FSM-30S пайвандлаб улаш аппаратининг

ишлаш алгоритми

FSM-30S пайвандлаб улаш аппарати билан толаларни пайвандлаб улаш учун қуйидагиларни бажариш керак:

1.   Манба уланганлигига ишонч ҳосил қилинг.

2.   Ўзгарувчан ток манбаи шнурини ўзгарувчан ток манба разъёмига уланг.

3.   Манба тугмасини «AC ON»(манба уланган) ҳолатига ўтказинг.

4.   Манба индикатори яшил рангда ёниши керак.

5.   Пайвандлаш аппарати «READ»(тайёр) режимида эканлигига ишонч ҳосил қилинг.

6.   Суюқ кристалли экраннинг пастки қисмида пайвандлашни жорий режимининг номи ёритилади.

7.   Агар бу режим тўғри келса, у ҳолда уни қолдириб, ишни давом эттириш керак.

8.   Агар бу режим тўғри келмаса, «MENU»(меню) тугмасини босинг. Экранда асосий меню кўринади.

9.   «Δ» ва «Ñ» стрелкаларидан фойдаланиб, «*» белгини «SELECT MODE»(режимни танлаш)га олиб боринг.

10.  «ENT» (хотирага ёзиш) тугмасини босинг.

11.  «Δ» ва «Ñ» стрелкаларидан фойдаланиб, «*» белгини тўғри келадиган режимга олиб боринг. FSM-30S пайвандлаб улаш аппарати электр ёй параметрини ўзгартириб, турли толаларни пайвандлаши мумкин. Унда 30 та дастурланган ва 4 та стандарт пайвандлаш режимлари мавжуд. Пайвандлаш параметрлари тўплами «пайвандлаш режими» дейилади.

12.  «ENT» (хотирага ёзиш) тугмасини босинг, сўнг «MENU» тугмасини босиб асосий менюга ва қайта «MENU» тугмасини босиш билан бу режимдан чиқиб «READ» режимига қайтинг.

13.  Пайвандлаш учун ўрнатилган режим экраннинг пастки қисмида кўринади.

14.  Толалардан бирини термо сиқилувчи гилзадан ўтказинг.

15.  Стриппер билан толадан ташқи ҳимоя қатламларини олиб ташланг.

16.  Толани спиртда ҳўлланган сальфетка билан тозалаб артинг.

17.  Скалыватель билан толани кесинг. Диаметри 250 мкм бўлган толалар учун ёриқ учунлиги 8-16 мм оралиғида бўлиши керак.

18.  Аппаратдаги ҳимоя қопқоғини очинг.

19.  Толани ташқи ҳимоялаш қоплама билан қоплаш учун чап ва ўнг қисқичларни очинг.

20.  Тола қобиғи қисқичларини кўтаринг.

21.  Толани V-кўринишдаги оралиқларга, ҳимоя қопқоғи ичидаги белгиларга қараб, ташқи қобиқ чеккаларини тўғри ҳолатда жойланг (11.10-расм).        

22.  Толани ушлаб туриб, уни қобиқ қисқичи билан қисинг.

23.  Шунингдек иккинчи толани ҳам пайвандлашга тайёрланг.

24.  Иккинчи толани аппаратнинг қарама-қарши томонидаги V-кўринишдаги оралиқларга, қобиқни қисқичи билан қисиб жойлаштиринг.

25.  Толанинг ташқи ҳимоя қоплама билан қоплаш учун чап ва ўнг қичқичларни ёпинг (11.11-расм).                                        

                                                  

 

 

11.10-Расм.Толани белгилар бўйича тўғри жойлаштириш.

 

 

 

 

1.11-Расм. Толани пайвандлаб улаш аппаратига тўғри жойлаштириши

 

26.  Ҳимоя қопқоғини ёпинг.

27.  Экранда«READ» маълумоти аксланганлигини текширинг.

28.  Агар йўқ бўлса,«MENU» ёки «RESET» тугмасини босинг.

29.  Пайвндлаш жараёнини бошлаш учун «SET» (Ишга тушириш) тугмасини босинг.

30.  Пайвандлаш аппарати толани суради.

31.  Толалар бир-бирига яқинлашганда, уларни устини тозалаш учун қисқа электр ёй ҳосил бўлади(эритиш).

32.  Пайвандлаб улаш аппарат толалар орасида керакли оралиқ масофани ўрнатади.

33.  Оралиқ масофани ўрнатиб бўлгандан сўнг, аппарат синдирилиш бурчагини ўлчайди ва уни экранда тасвирлайди, толаларни пайвандлаб улашга тайёрлигини таҳлил қилади.

34.  Агар яққол кўринишда толанинг ёмон бўлган холатларидан сифатсиз синдирилиш ёки тола устида кирлар борлиги кузатилса, у ҳолда «RESET» тугмасини босинг.

35.  Бундан сўнг тола учларини қайта тайёрланг.

36.  Толаларни пайвандлаб улашга тайёрлилигини ва сифатли бўлганлигини кўргач, аппарат уларни юзлаштириди.

37.  Толалар бир-бирига қараб ҳаракатланади. Уларнинг охир учлари  орасида лозим бўлган оралиқ ўрнатилади.

38.  Толаларни пайвандлаб улаш учун юқори кучланишли разряд ҳосил қилиб генерацияланади ва толалар бир-бири билан пайвандланиб уланади. Электр ёй қуввати атроф-муҳит шароитига қараб босим, харорат ва гигрометр датчикларни кўрсаткичларига кўра автоматик тарзда бажарилди.

39.  Пайвандлаб улаш ишидан сўнг аппарат ўзак марказини нуқталанишини ўлчайди ва пайвандлаб уланган жойини текширади. Пайвандлаб улангандан сўнг ўзак марказини нуқталаниш тасвири экранда кўринади (11.12-расм).

 

11.12-Расм. Пайвандлаб уланган толанинг марказий нуқта катталиклар тасвириниб  экранда кўриниши

 

40.  Микропроцессор пайвандлаб улашга йўқотувчанлик кийматларини ҳисоблайди ва экранда «FINISHED»(кўринишида) ва йўқотув қийматлари(сўнишлар) билан тасвирланади(11.13-расм).

 

11.13-расм. Пайвандлалаб уланган толаларни йўқотув қийматларини тасвири

 

41.  Агар пайвандлаб уланган жойда носозлик ҳолатлари аниқланса йўқотувлар қиймати ҳақида маълумот берувчи ёзув пайдо бўлади: «BUBBLE» (пуфак),«FAT» (қалинлашиш) ва «THIN» (юпқалашиш). (11.14-расм)

 

 

11.14-расм. Пайвндлаб уланган толадаги дефектларни акслантирувчи тасвир

42.  Агар йўқотувлар қиймати руҳсат этилган қийматдан катта бўлса, «ARC» тугмасини босиш билан қайта пайвандлаш разряди ишлатилади.

43.  Пайвандлаб улаш аппарати электр разрядни қайта ҳосил қилади, ундан сўнг марказини нуқталанишини катталигини ўлчайди ва экранда йўқотувлар қиймати билан бирга тасвирлайди.

44.  Толани сурувчи элементлар дастлабки ҳолатларига  қайтиши учун «RESET» тугмасини босинг. Ҳимоя қопқоғини очинг.

45.  Дастлаб ташқи қобиқ сўнг ички қатлам қисқичларини бўшатинг.

46.  Толани V-кўринишдаги оралиқларда чиқариб олинади.

47.  Қиздирувчи элемент қопқоғини очинг.

48.  Термо сиқуилувчи гилза пайвандлаб уланган жойга сурилади, у толани тозаланган қисми ҳимояланиши керак бўлган жойнинг марказида бўлиши керак.

49.  Толани икки қўл билан ушлаб, қиздирувчи элементнинг чап томон қисқичига қўйилиб қисилади, толани чап томондан қўйиб юборинг.

50.  Толани ўнг қўл билан ўнгга тортиб, чап қўл билан ўнг қисқични ва қопқоқни ёпинг.

51.  Термо сиқилувчи гилзанинг марказий керамик қиздиргичнинг марказида бўлиши керак(11.15-расм).

 

11.15-расм. Термо сиқилувчи гилзани пайвандлаб улаш аппаратида жойлашиши

52.  Термо сиқилувчи гилзанинг мустаҳкамловчи металл ўзаги керамик қиздиргич томон пастга ўгирилган бўлиши керак (11.16-расм).

53.  «HEAT» (қиздириш) тугмасини босиб, қиздириш жараёниниг бошида ёруғлик диод ёнади. Икки дақиқадан сўнг пайвандлаб улаш аппарат қиздиришни тўхтатади ва унинг ускуналари таркибига кирувчи совутгич (ветилятор) билан термо сиқилувчи гилзани совута бошлайди.

 

11.16-расм. Термо сиқилувчи гилзанинг қиздирувчи элементида жойланиши

 

54.  Термо сиқилувчи гилзани совутиш жараёнида ёруғлик диод тўхтовсиз ўчиб-ёнади. Жараён тугагандан сўнг, товуш сигнали берилиб, ёруғлик диод ўчиб-ёнишдан тўхтайди.

55.  Қиздирувчи элементни қопқоқ ва қисқичлари очилиб, толани ундан олинади. Гилза ва керамик қиздиргичга тегманг.

56.  Толаларни пайвандлаб улаш жараёни тугади.

 

Назорат саволлари

 

1.      FSM-30S аппарати ёрдамида пайвандланиб уланадиган толалар.

2.      FSM-30S аппаратининг конструктив тузилиши.

3.      Толаларни пайвандлашга таёрлаш учун ишлатиладиган асбоблар.

4.      Толаларни пайвандлаб улашга тайёрлаш жараёни.

5.      FSM-30S туридаги пайвандлаб улаш аппарат менюси.

6.      Пайвандлаш учун толани аппаратга ўрнатиш жараёни.

7.      «SET» тугмаси босилгандан сўнг FSM-30S бажарадиган жараёнлар.

8.      FSM-30S томонидан пайвандлаб улаш ишларидан сўнг назорат қилинадиган параметрлар.

9.      Пайвандлаб уланган жойни термо сиқилувчи гилза билан ҳимоялаш жараёни.

10.  FSM-30S аппарати билан оптик толаларни пайвандлашда техника хавфсизлиги қоидалари.

 

12-маъруза.  МОГ туридаги шаҳар телефон тармоқларида қўлланувчи оптик муфта монтажи

 

12.1.Телефон кабел канализацияси ичида ётқизиш учун, кучлантирувчи элементи силжитилган оптик кабеларни сим ёғочларга осувиб ётқизилувчи оптик кабелларнинг конструктив тузилиши.

 

Хорижий давлатларнинг кабел ишлаб чиқарувчи корхоналари асосан икки хил турдаги ўзакга эга бўлган оптик кабеллар ишлаб чиқармоқдалар:

- кўп модулли констуктив тузилишда – оптик толалар найчасимон кўриишдаги модуллар ичига жойлаштирилиб, бу модуллар шиша  пластикли ўзакдан (полимер қопламли ёки қопламсиз) ёки полимер қопламга эга бўлган етти дона пўлат троссдан тайёрланган марказий кучлантирувчи элемент атрофига ўраб жойлаштирилган;

- бир модулли конструктив тузилишда – оптик толалар жойлашган оптик модуллар оптик кабелнинг марказида жойлашган бўлиб, у “марказий трубка” (найча) тузилишдаги оптик кабел деб юритилади.

Телефон кабел конализациясида, коллекторлар ичида, тоннеллар ичида ётқизиш учун ҳамда алоқа иншоатлари хоналарига киритилувчи оптик кабеллар, оптик кабелларни механик шикастланишлардан химоялаш шароитларида очиқ хавода осиб ётқизиш учун қўлланувчи кабел ўзаги устига қуйида келтирилган асосий констуктив элементлар қўлланади:

- полиэтилен аралашмадан ёки аланга бўлиб ёниб кетмайдиган аралашмадан иборат бўлган ташқи полимер қобиқ;

- бутун кабел ўзак узунлиги бўйича бир ёки икки томони полимер қоплам билан қоплпнган ва улар орасига алюминийли тасма билан қопланган хамда унинг устига полиэтилен аралашмали ёки аланга бўлиб ёниб кетмайдиган аралашмага эга бўлган полиэтилен қобиқли ташқи алюмополиэтиленли қобиқ;

- бутун кабел ўзаги бўйлаб икки томони  полимер қоплам орасига тўлқинсимон пўлат(гофрланган) қобиқ ва унинг устига полиэтилен аралашма ёки аланга бўлиб ёниб кетмайдиган полиэтилен аралашма устига қопланувчи ички полимер (полиэтилен) қобиқ;

- кабел ўзаги устига пўлат сим ўрами кўринишидаги зирх қатлами устига полиэтилен аралашмали ёки аланга бўлиб ёниб кетмайдиган полиэтилен аралашмали қобиқ устига қопланувчи ички полимер (полиэтилен) қобиқ;

- ташқи қобиғи полиэтилен аралашмали ҳамда унга перемичка ёрдамида тросс, шиша пластикли ўзак ёки арамид иплардан иборат бўлган, ҳамда полиэтилен аралашма қобиғини ушлаб турувчи элемент билан бирлаштирилиб “8” рақам кўринишдаги юзага эга бўлган ташқи қобиғи полиэтилен бўлган осма оптик кабеллар.

Қуйида келтирилган жадвалда кўп модулли ўзакли конструктив тузилишга эга бўлган ҳамда бугунги кунда кўплаб қўлланувчи оптик кабеллар хақида маълумотлар келтирилган.

Телефон кабел канализациясида ётқизилувчи оптик кабеллари хақида маълумотлар.(12.1.-жадвал).

12.1-жадвал

 

 

 

 

Кабел ишлаб чиқарувчи компания ёки корхона

Оптик кабел русумлари

(ташқи қобиқ диаметри, мм)

Кабелнинг асосий конструктив тузилмалари

- ўзаги модулли;

- ички ва ташқи қобиқли;

- зирх қатлами тўлқинсимон пўлат тасмали

- ўзаги модулли;

- ташқи қобиқли

OFS – Связстрой 1 (Воронеж шаҳри)

ДБП, СБП, ДБН, СБН, ДБПа, СБПа, ДБНа, СБНа, ДБПп, СБПп, ДБНп, СБНп, ДБПс, СБПс, ДБНс, СБНс,

(ø14,2 – 23,9)

 

 

-

СОКК (Самара шаҳри)

ОКЛСт

(ø12,9 – 17,9)

-

Севкабел – Оптик (С.Петербург шаҳри)

ДПЛ, ДПН,

(ø 14,5- 22,7)

ДАО

(ø 11,5 – 19,5)

Эликс – Кабель  (Москва вилояти Реутов шаҳри)

ДПЛ, СПЛ, ДАЛ, САЛ, (ø 15)

ДАО, САО

(ø 10,5)

Москабель – Фуджикура МКФ (Москва шаҳри)

ОКСТМ*

(ø 13,4 – 21)

-

ТРАНСВОК (Баровск шаҳри Калуга вилояти)

ОКЗ                     (ø 13,6 – 23,9)

-

ОКС 01 (С.Петербург шаҳри)

ДПЛ                        (ø 14,8 – 16,4)

ДПО, ДАО         (ø 11,7 – 16,6)

Еврокабель-1 (Шелково шаҳри Москва вилояти)

ОКД, ОКДН, ОКМ, ОКМН** (ø ≥ 7)

-

Яуза-кабель (Митиши шаҳри Москва вилояти)

 

 

ОКСТМ, ОКСТМН, ОКСТМГ  (ø 9,7)

ОКК,

ОККН

(ø 11,5)

Сарансккабель – Оптика (Саранск шаҳри)

ОКЛ (ø 14,8)

ОКГ (ø 10,4)

Электропровод (Ивантеевка шаҳри Москва вилояти)

ОКС-М               (ø 12 – 21)

ОК-М                   (ø 9,0 – 16,0)

Интеграл-Кабель (Москва шаҳри)

ОКС, ИКЛ           (ø 13,5 – 24,5)

ОКО                     (ø 13,8 – 24,2)

ОПТЕН (С.Петербург шаҳри)

-

ДПО, СПО

(ø 6,5 – 18,0)

Илова: *- бир қобиқли

  **-битта қобиқли тўлқинсимон пўлат тасма остида арамид иплар қоплами.

 

Симёғочларга ва таянчларга осилувчи ўз-ўзини ушлаб турувчи элементи бирлаштирилган ва “8” рақам кўринишига эга бўлган оптик кабеллар хақидаги маълумотлар. (12.2.-жадвал).

12.2-жадвал.

 

 

 

 

Кабел ишлаб чиқарувчи корхона ёки компаниялар.

Оптик кабел русумлари ( ташқи қобиқ диаметри, мм)

Кабелнинг асосий конструктив тузилмалари:

-              модулли ўзак;

-              ташқи қобиқли;

-              кучлантирувчи элементи ўзгартирилган (ушлаб турувчи тросс кабель билан перемичка ёрдамида махкамланган.

OFS – Связьстрой 1 (Воронеж шаҳри)

ДТ (ø 11,3 – 19)

Эликс – Кабел (Москва шаҳри)

ДПО тросс билан (ø 10 – 17)

Москабель – Фуджикура, МКФ (Москва шаҳри)

ОКПМ (ø 10,5 – 12,3)

ТРАНСВОК (Боровск шаҳри, Калужга вилояти)

ОКП (ø 9,1 – 13,7)

Еврокабель-1 (Москва шаҳри)

ОПД (ø ≥ 7)

Интеграл – Кабель (Москва шаҳри)

ОК/... ИКВ (12,5 – 22)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

12.2. МОГ – М туридиги муфтанинг конструктив тузилиши ва техник тавсилотлари.

 

а)

б)

в)

 

12.1.-расм. МОГ –М туридаги муфтанинг русумланиши:

а)-умумий ҳолда; б)-бир томони берк ҳолда; в)- бир мунча қисқартирилган ҳолда.

 

Муфталарнинг ўлчалари ва рухсат этиладиган қўлланилиш шароити хақидаги маълумотлар 12.3-жадвалда келтирилган.

12.3-жадвал

Муфтанинг ўлчам турлари

Муфталарни рухсат этиладиган жойлаштириш шароитлари

МОГ – М – 01 – IV

-              телефон кабель канализациясида (янги ёки тўлиқ тўлдирилмаган);

-              шахар коллекторлари ичида**

МОГу – М - 01 – IV

-              намунавий бўлмаган қудуқларда*

-              кичик турдаги қудуқларда ***

-              подвалларда (ер тўлаларда).

МОГт – М – 01 – IV

-              кабеллар билан тўлган қудуқларда;

-              бинонинг техник хоналарида;

-              темир бетон ва ёғочли симёғочларда ва таянчларда

Илова:*-консоллар орасидаги масофа – 800 мм;

            ** - консоллар орасидаги масофа – 900мм;

            *** - консоллар орасидаги масофа – 800мм.

Муфталарнинг асосий техник тафсилотлари 12.4 – жадвалда келтирилган.

 

12.4 – жадвал

Кўрсатгичлар

МОГ–М – 01 – IV

МОГу–М–01-IV

МОГт–М– 01 – IV

Муфта тузилмаси

Тўғри ўтиб кетувчи

Тўғри ўтиб кетувчи

Бир томони     берк

Оптик толаларнинг макси-мал уланган тугунлар сони, дона.

96

64

96

Муфта ичига жойлаш-тирилувчи максимал кассеталар сони, дона.

3

2

3

Максимал киритилув-чи оптик кабеллар сони, дона

6

6

3

Киритилувчи оптик кабеллар сони ва кабеллар диаметри, мм

 

2х (9...19)

1х (9...21)

 

Эксплуатация харорати, °С

Минус 40 дан 50 гача

Габарит ўлчамлар: диаметр, мм

Узунлик, мм

 

90

1090

 

90

784

 

90

670

Массаси, кг

2.1

1.7

1.5

 

Муфталарнинг конструктив тузилмалари хақидаги маълумотлар                 12.2 – расмда келтирилган.

 

а)

б)

в)

12.2-расм. МОГ – М туридаги муфта тузилмаси:

1- металли лоток; 2-муфтани кабел киритилувчи бош томони; 3- корпус (қувур); 4- заглушка (беркитгич).

 

Муфта лотоги зангламайдиган пўлатда тайёрланган, корпус  қалинлиги 3 мм бўлган пластмассадан қувур кўринишида тайёрланган.

Муфтанинг кабел киритиладиган бош томони пластмассадан тайёрланган бўлиб, улар учта бир томони берк бўлган конус кўринишидаги патрубкадан иборат ва у лотокга иккита ўзи кесиб борувчи винт ёрдамида махкамланади.

Лотокнинг ўрта қисмига К – 01 туридаги кассета махкамланиб унга оптик толаларнинг бир – бири билан пайвандлаб уланган тугунлари ва оптик толанинг захира узунлиги жойлаштирилади (12.3 – расм)

 

 

 

 

 

 

12.3 – расм. Лоток ичида жойлашган К – 01 туридаги кассета:

1- оптик толаларнинг уланган тугунлари жойлаштириладиган ўрни;      2 – КДЗС ни махкамлаш учун металл планка; 3 – оптик модулларни  киритиладиган жойи.

 

Одатда кассета ичи ложемент билан жихозланган бўлиб унинг ичига 16 та пайвандлаб уланган оптик толалар тугунини жойлаштириш мумкин, ҳамда у диаметри 3мм ва узунлиги 60 мм бўлган оптик толаларнинг пайвандлаб уланган жойини химояловчи жамланма (КДЗС – комплект для защиты сростков) билан химояланган. Кассетада биринчидан оҳирги (16/32) толаларни бир-бири билан пайвандлаб уланган жойларини жойлаштирувчи ложемент уяларига белгилар қўйилган.

Толаларни бир-бири билан пайвандлаб уланган тугунларини жойлаштирувчи ложемент қуйидагиларни ташкил этиб беради:

- баландлиги бўйича битта сатхда 16 та донагача КДЗС жойлаштитриш мумкин бўлиб,(уларни тартиб рақами 1÷16 тагача қилиб белгиланган).

- КДЗСга баландлик бўйича икки сатхда 32 тагача (пастки сатхда 1÷16 гача бўлган уялар ва юқори сатхда 17÷32 гача бўлган уялар) толаларни жойлаштириш мумкин.

Кассета ложементида бўш жойлар қоладиган бўлса, у холда улар кассета жамламнасига кирувчи резинали шнур бўлаклари кўринишидаги беркитгичлар билан тўлдирилади.

Кассета ложементига жойлаштирилган КДЗС ни металл планка ёрдамида эластик қистирма қўйиб кассетанинг ўзи кесиб очувчи винтлар ёрдамида махкамланади.

Пайвандлаб уланган тугуннинг хар иккала томонидан 1400 мм узунликдаги захира толалар кассетанинг ички четлари бўйлаб ётқизилиб чиқилади. Кассетанинг конструктив тузилиши оптик толани 37.5 мм бўлган минимал эгилиш радиусини таъминлаб беради.

Муфта лотоги муфта ичига киритилувчи оптик кабелнинг марказий кучлантирувчи элементини махкамлаш учун махсус тугунчалар билан жихозланган.

 

12.3. МОГ-М туридаги муфта жамланмаси.

 

. Одатда муфта материаллар ва деталлар жамланмаси кўринишида етказилиб берилади ва у муфта монтажи учун лозим бўлган минимал (таянч) жамланмадан иборат бўлиб, лозим бўлса қўшимча равишда монтаж қилинувчи оптик кабел ва уни қўлланиш шараоитига қараб қўшимча равишда материаллар ва деталлар билан тўлдирилади.

Таянч жамланма таркибига кирувчи материаллар ва деталлар ҳақидаги маълумотлар эксплуатацион хужатларда кўрсатиб ўтилади.

Қуйида келтирилган жадвалда МОГ – М туридаги муфта материаллари ва деталлари хақидаги маълумотлар 12.4-расмда кўрсатилган ва 12.5-жадвалда келтирилган.

 

 

1.3 – расм. МОГ – М туридаги муфта таянч жамламаси.

1 – ТУТ 120/54 бўлакчаси; 2 – кассета қопқоғи; 3 – корпус (қувур кўринишида); 4 – металл хомутлар; 5 – муфтанинг бош томони; 6 – лоток;     7 – К–01 туридаги кассета; 8 – силикагел солинган пакет; 9 – маҳкамлагич;   10 – модуллар учун маркерлар; 11 – реи шунурларда тайёрланган тўлдиргич; 12 – ТУТ 35/12; 13 – ТУТ 25/8; 14 – ТУТ 16/5; 15 – неонли тартиб махкамлагичлар; 16 – сайқалловчи қум қоғоз.

 

МОГ – М (муфта оптическая городская – модернизированная) туридаги муфтанинг асосий таянч таркиби хақида маълумотлар.

12.5 – жадвал.

Таркибга кирувчи элементлар

МОГ турудаги муфта

МОГ – М

МОГу – М

МОГт – М

Корпус (қувур коринишда) , дона

1

1

1

Кабель киритилувчи бош томон, дона

2

2

1

Беркитгич (заглушка)

-

-

1

Толалар ёткизидувчи металли лотус

1

1

1

К – 01 туридаги кассета, дона

1

1

1

Кассета қопқоғи, дона

1

1

1

Металл ҳомут

4

-

4

ТУТ 120/54

Туридаги терма ўтирувчи найча. (трубка)

2

2

2

ТУТ 35/12

2

2

2

ТУТ 25/8

2

2

2

ТУТ 16/5

2

2

2

Нейлонли тортгичлар, дона

8

8

8

Силикагель (ўрам)

1

1

1

Резинали шнурдан тайёрланган беркиткич (заглушка), дона

16

 

16

16

Модуллар учун маркерлар, лист

1

1

1

Силиқловчи қум қоғоз

1

1

1

Махкамлагич, пакетча

1

1

1

МГ14 – 16 туридаги герметикловчи мастикадан тайёрланган пластина, дона

1

1

-

Илова: Заглушкаларни етказиб беришда улар МОГт – М туридаги муфта латогига махкамланган бўлади.

 

МОГ-М туридаги муфтанинг монтажи учун қўлланувчи асбоб-ускуналар ва қурилмалар ҳақидаги маълумотлар.(12.6-жадвал).

12.6.- жадвал

Номлари

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Металл кесувчи арра (полотно) ДСТ 6645 – 86

дона

1

3 метр узунликдаги ўлчов рулеткаси (Stayer) фирмаси

дона

1

БУР – 1006 турдаги газ горелкаси, газ балони билан хх

дона

1

Болғали кавшарлагич

дона

1

НМ – 3 турдаги монтер пичоғи

дона

1

Қўл арра рамкаси ДСТ 17270 – 7

дона

1

1000 х 180мм ўлчамдаги №1 рақамли крестли отверка (Stayr) фирмаси

дона

1

Қайчи (Miller) фирмаси

дона

1

Белгилаш учун қалам (оқ рангли грифел) (Steadtler) фирмаси

дона

1

Қора рангли пермамент маркер (хар қандай юзага ёзиш қўллаш мумкин бўлган)

дона

1

Кабелчи – чилангарчи бокорози (ён томонини кескич)

дона

1

ПИК – 1 турдаги комбинацияланган плоскогубца

дона

1

Тросс кескич (Knipex) фирмаси

дона

1

FK 28 туридаги кабел пичоғи (стриппер) (Kobifix) фирмаси

дона

1

KMSК туридаги универсал пичоқ (плужковый)

дона

1

Оптик кабелнинг марказий элементини кесиш учун ускуна (ТО – П 26.00.00)

дона

1

FSM – SOS туридаги пайвандлаб уловчи аппарат (Fujikura) фирмаси

дона

1

СТ – 30 туридаги оптик толали кесиб синдировчи скалеватель ускунаси (Fujikura) фирмаси

дона

1

Ttype турудаги стриллер (Miller)  фирмаси

дона

1

IDEAL туридаги стриллер қисқич

дона

1

F – 103S рефлектометр

дона

1

Радиостациялар жамламаси

дона

1

МОГ – М туридаги муфта монтаж учун кронштейн

комплект

1

МОГу – М туридаги муфта модуллари учун кассеталар асоси

дона

 

 

***

ADB – 3 ёки ADB – 4 туридаги оптик толалар учун адаптер

дона

МОГт – М туридаги муфта учун универсал химояловчи

дона

Қудуқ ичига муфталар ўрнатиш учун кронштейн

дона

Илова:*-кўрсатиб ўтилган асбоб-ускуналар ва қурилмаларни худди шундай параметрлар ва қўлланилиши жойи учун алмаштириш мумкин.

         **-электрофен ёки кавшарловчи лампа қшллаш мумкин.

         ***-қўлланувчи ва қўлланилиши шароити ҳамда монтаж қилинувчи оптик кабелнинг конструктив тузилишига боғлиқ.

 

МОГ-М туридаги муфта монтажи учун қўлланувчи қўшимча материаллар ва улар тақсимоти бўйича маълумотлар.(12.7.-жадвал)

12.7-жадвал

Номлар *

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Қўлланиш жойи

АИ-80 ёки 50/170 туридаги нефрас

литр

0,2

Оптик кабел артиш учун

Артиш учун мато

Г

300

ПОСС - 40 туридаги қалам

Г

100

Хизмат алоқаси ва масофадан электр озуқа симини кав-шарлаб улаш учун

Соснадан олинган канифол

Г

10

Юзаси 2.5 мм2 бўлган кўпсимлардан ташкил топган битта симли мис сими

м

1.5

Муфта ичига кири-тилувчи кабелнинг зирх қатламини улаш учун

ГП-0.5 туридаги полиэтилен гильза

м

4

Хизмат алоқаси (масофадан электр озуқа узатиш симини изоляцияси учун)

ТУТ 12/3 туридаги термоўтказувчи трубка

мм

100

Оптик кабел диаметрини ошириш учун

ATUM 8/2туридаги термоўтказувчи трубка

мм

70

Симларни бир-бири билан уланган жойини изоляциялаш учун

88Т Scoth туридаги винил тасма ёки ПВХ туридаги изоляцияловчи тасма

рулон

1**

Бандаж қилиб қоплаш учун

МГ 14-16 туридаги герметизацияловчи мастика

рулон

1**

O-Gell туридаги суюқлик

л

0.2

Оптик кабел ва оптик модулдан гидрофобни тозалаш учун 

8 та тола учун 2- пропонол туридаги изопропилентли спирт

Г

30

Оптик модул ва оптик толани артиб тозалаш учун

Kin-Wip туридаги жунсиз салфетка

упаковка

1**

Спирт шимдирилган салфетка

упаковка

1**

Пайвандлаб уланган толаларнинг химоялаш учун деталлар жамланмаси (КДЗС) даги 60 мм ли гильзалар

 

упаковка (10 дона)

8 та тола учун 10та КДЗС

Оптик толанинг уланган тугунини химоялаш учун

МОГ-М ва МОГт-М туридаги муфталарга оптик кабелни киритиш учун жамланма

жамланма

-

Оптик кабелнинг муфтага киритиш учун ***

МОГу-М туридаги муфтага оптик кабелни киритиш учун жамланма

жамланма

-

МОГ-М ва МОГу-М туридаги муфталарни таъмирлаш учун жамланма

жамалнма

-

Муфтани таъмирлаш учун ****

МОГт-М  туридаги муфтани таъмирлаш учун жамланма

жамланма

 

Диаметри 1....1.5мм бўлган рух қатлам билан қопланган пўлат сим.

м

-

Боғлаб ўрам учун

Ичимлик содаси

пачка

1**

Қўл ва юзни ювиб артиш учун

Хўжалик совуни

дона

1**

Қоғоз салфеткалар

упаковка

1**

Илова: *- кўрсатиб ўтилган материалларни худди шунга ўхшаш материалга алмаштириш мумкин.

         **- минимал сарфлаш учун мўлажалланган материаллар.

           ***-жамланма сони оптик кабеллар сонига боғлиқ.

         ****- лозим бўлганда буюрмачига юборилади.

МОГ-М туридаги муфтага оптик кабелларни киритиш учун жамланмалар ҳақида маълумот.(12.8.-жадвал).

12.8.-жадвал

Номлар *

МОГ-М туридаги муфта

Қўлланиш жойи

МОГ-М ва МОГт-М

МОГу-М

ТУТ35/12

 

туридаги термоўтказувчи трубкалар (найчалар), дона

 

1

1

Муфтанинг бош томон потрубкасига киритилувчи оптик кабел герметизацияси учун

ТУТ25/8

 

1

1

Оптик кабелни узунлик бўйича герметизациялаш учун

ТУТ16/5

1

1

Оптик кабел диаметрини ошириш учун

Сайқаллаш учун қум қоғоз, дона

1

1

Юзаларини тозалаш учун

Метал хомутлар, дона

2

-

Лотокга оптик кабелни махкамлаш учун

МОГ-М ва МОГу-М туридаги муфталарни таъмирлаш учун жамланмалар ҳақида маълумот. (12.9.-жадвал).

12.9.-жадвал

Махсулот, материаллар номлари

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Толаларни бир-бири билан пайвандлаб уланган жойини химоялаш учун деталлар жамланмаси (КДЗС)

Упаковка

(10 дона)

1

Зичлаштиргич

дона

10

75-100  мм бўлган нейлон тортиб махкамлагич

дона

8

Модуллар учун маркер

лист

1

GSC 120/28-137/38 туридаги узунлиги 150 мм бўлган термоўтказувчи манжет

дона

2

170 мм ли узунликдаги металли қисқич

дона

2

Сайқалловчи қум қоғоз

дона

1

Силикогель

упаковка

1

 

 

 

 

МОГт – М туридаги муфталарни таъмирлаш учун жамланмалар.             (12.10-жадвал)

12.10. – жадвал

Махсулот материаллар номлари

Ўлчов бирлиги

 

Зичлартиргич

Дона

10

75 – 100мм бўлган номинал тортиб махкамлагич

Дона

8

Модуллар учун маркер

Лист

1

Узунлиги 142мм бўлган ТУТ 120/54 туридаги термоўтқазувчи трубка (пайча)

Дона

2

Сайқалловчи қум қоғоз

Дона

1

Силикотел

Боғлам

1

 

12.4. Хавфсизлик чоралари.

МОГ – М туридаги муфтанинг монтаж ишларида “технологик жараенларига қўйиладиган талаблар” – IX ва “толали – оптик алоқа узатиш воситаларини монтаж ишларини бажаришда хавфсизликга қўйиладиган талаблар” – IX  ни, “кабелли линиялар бўйлаб узатувидаги линия иншоатларида бажариладиган монтаж ишларида мехнат хавфсизлиги қоидалари хужжатини ПОТ – 45 – 009 – 2003 (М.Минсвязь, 2003) IX ва X бандларига жавоб берган холда бужариш талаб этилади.

 

12.5. Тайёргарлик ишлари.

 

Монтаж қилинадиган жойга чиққунга қадар қуйидагиларни бажариш талаб этилади:

- оптик кабел трассасидаги монтаж қилинадиган схема билан танишиш ва тақсимлаш муфтасидаги оптик толаларнинг тақсимланиш схемаси билан танишиш;

- муфта жамламма ўрнини очиб монтажловчи махсулотлар ва материаллар ведомостида ва “жамламма” этикеткасида кўрсатилган маълумотлар  асосида хамма керак бўладиган материаллар ва деталлар борлигини текшириб чиқиш;

- оптик кабелларин монтаж қилиш учун лозим бўлган асбоб – ускуналарни иш жараёнига тайёргарлиги, оптик кабелларни пайвандлаб улашга, КДЗС ўрнатишга тайёргарлиги, муфтани йиғиб гермитизация қилишга тайёргарлиги, монтаж жараёнида назорат ўлчов ишларини бажаришга тайёргарлиги текширилади;

- таянч (наъмунавий) муфтанинг етказиб бериладиган жамланмасидаги керак бўладиган деталлар ва материалларнинг бор – йўқлигини текшириб кўриш;

- ўлчов ишларини бажарувчи мухандис ва монтаж қилувчи бригада оралиғида узлуксиз алоқани ташкил этиш учун текшириб кўриш;

МОГ – М туридаги муфта моттажи учун қўлланувчи ускуналар ва қўшимча материаллар хамда асбоблар хақидаги маълумотлар 3.1 жадвалда келтирилган.

Ётқизилган оптик кабелнинг охир учларин герметик қилиб ёпиш ва монтаж қилинадиган жойни аниқлаб билиш. Оптик кабелнинг охир учларини очиб ажратиш фақатгина кабел монтажи ишлари олдидан бажарилади, лозим бўладагин бўлса қўшимча равишда нозорат ўлчов ишлари бажарилиб ундан сўнгра эса монтаж ишлари бажарилгунга қадар кабелнинг охир учлари герметизация қилинади.

Муфта монтаж қилинган жойда оптик кабелнинг иккита иккала томонидан қолдириладиган заҳира узунлиги муфта монтаж бажариладиган жойга етарли бўлиб монтаж ишларини бажарувчи чилангарларнинг ишчи жойини таъминлаб бериш осон бўлиши керак (монтаж ишларини бажарувчи автомашина ичида,коллекторни ўтиш жойида) ва қуйида келтирилган узунликлардан кам бўлмаслиги керак:

а) телефон кабел канализациясининг  қудуғи ичида муфта монтажи учун – 13 метр;

б) коллектор ичида муфта монтажи учун – 7 метр;

в) симёғочда ёки таянчда жойлашган муфт монтажи учун – 20 метр.

 

12.6. МОГ – М туридаги муфта монтажи учун ишчи ўринни ташкил этиш.

Оптик кабелнинг муфт монтажи ишлари маҳсуслаштирилган монтаж монтаж машинаси ичида бажарилиб, бу машина жуда ҳам юқори ўтувчан автомашина бўлиши керак.

Оптик кабелни кабел канализациясининг қудуғи ичида, коллекторлар ичида, кабелларни алоқа иншоат биноларининг хоналарига киритиш жойларида, қудуқ ёки симёғоч олдига ўрнатилган палаткаларда бажарилади.

Кўрсатиб ўтилган шароитларда ташкил этилган ишчи жойлари қуруқ жой бўлиб, шамоллатиш осон бўладиган жой бўлиб, унда оптик толаларни пайвандлаб улаш учун қўлланувчи аппаратни ўрнатиш учун стол ва иккита мантажловчи ишчилар жойлашадиган бўлиши керак.

Оптик кабелнинг муфта монтажи жараёнида монтаж ва назоратловчи ўлчов ишларини бажариш учун ўлчов ишларини бажарувчи ва иккита монтажчидан иборат бўлган  гурух бажариш керак.

Тўғри уланувчи муфталарни монтажи учун зарур бўлган оптик кабелнинг захира узунлигини қудуқ ичида узатиб беришда захира узунлиги ўралган бухта айланиб кетмаслиги хамда бухтадан кабелни тортмасдан спирал кўринишда секин асталик монтаж қилинувчи жойга етарли қилиб ажратиб олиш керак.

Бир томони берк бўлган муфтани монтаж қилишда оптик кабелнинг иккала охири учларидан 3метр узунлик белгиланиб олинади ва улар кабелнинг устига устма-уст қилиб жойлаштирилади. Оптик кабелнинг захира узунлиги умумий боғламда хар 1-2 метрда махкамлаб боғланади.

Монтаж килинувчи оптик кабелнинг 4-4.5 метр охир узунлиги яхшилаб тозалаб артилади.

 

13-маъруза. МОГ- М туридаги муфтанинг монтаж технологияси.

 

Муфтанинг кабел киритилувчи бош томондаги потрубканинг конус қисми металл кесувчи арра ёрдамида кабелнинг бутун диаметри яхшилаб тўлиқ равишда киритиш учун кесиб ташланади. Кабелнинг охир учларини потрубкага бемалол киритиш учун кабелнинг ташқи қобиғида диаметри 30° бурчак остида пичоқ ёрдамида озгина кесиб олиниб доска қилинади

Муфта ичига киритилувчи оптик кабел муфтани қувур қисмида ёки муфта корпусига иккала томонида ТУТ – 120/54 термоўтказувчи найча муфтанинг бош томонини қувур билан уланган жойини гермитизация қисми учун жойлаштирилади.

Оптик кабелни муфтага киритилувчи жойига итариб киритилади ва қуйидаги ишлар бажарилади:

-              ТУТ 35/12 бўлаги муфтанинг бош томонидаги потрубкага оптик кабелни киритиб герметизация қилиш учун;

-              очилган потрубка орқали муфтанинг бош томонига киритилади;

-              иккита металл ҳомут жойлаштирилади;

-              оптик кабелни бутун узунлик бўйича герметизация қилиш учун ТУТ 25/8 бўлаги киритилади;

-              монтаж қилинувчи оптик кабелнинг ташқи диаметри 12.5мм дан кичик бўладиган бўлса, у ҳолда потрубкага киритилувчи кабел диаметрини ошириш мақсадида ТУТ 16/5 бўлаги билан бажарилади.

1 – Илова. Монтаж қилинувчи оптик кабелнинг ташқи диаметри 12.5мм дан кичик бўлган иккита кабелни муфтага киритиш учун “Д” иловасида кўрсатиб ўтилган МОГ – М ва МОГт – М туридаги муфталарга оптик кабелни киритиш учун қўлланувчи жамланмани қўллаш тавсия этилади.

2 – Илова. Монтаж қилинувчи оптик кабелнинг ташқи диаметри 12.5мм дан кичик бўлган оптик кабелни муфтага киритишда кабел билан потрубка зич равишда жойланиши учун муфтанинг бош томонидагипотрубкада оптик кабелнинг ташқи диаметрини ошириш учун қуйидаги операциялар бажарилади:

- монтаж қилинувчи кабелнинг 100 мм узунлигига BBT Scotch  туридаги тасма бир-бирини 50 %  беркитилган ҳолда ўраб жойлаштирилди, бунда кабелнинг диаметри бўйича  участкасини ўралган тасма ораси 10 мм дан кам бўлмаслиги керак:

- BBT Scotch  тасмаси устидан 100 мм узунликда ТУТ 12/3 найчаси жойлаштирилади.

Оптик кабелнинг конструктив тузилмаси бўйича унинг ҳимояловчи қоплами ажратиб олинади.

13.1. Зирҳ қатламсиз бўлган оптик кабел.

Ташқи полимер ва алюмополиэтилен қобиқ.

Оптик кабелнинг ташқи қобиғи “Kebifik”  фирмасининг FK28 туридаги кабел пичоғи ёрдамида қуйидаги кетма-кетликда олиб ташланади:

-              пичоқнинг кесувчи томонини кабел пичоғини ½ қалинлигида кесиш учун созланади.оптик кабелнинг оҳир уч томонида МОГ – М ва МОГу – М туридаги муфталарнинг иккита кассетаси учун 2500 мм  ва МОГт – М, МОГу – М туридаги муфтани битта кассетаси учун 1500 мм узунликда кабелда кўндаланг равишда (ҳалқа кўринишда) кесилади. Кабел қобиғини кесилган жойининг қалинлигини аниқлагач, қолган чуқурликни кесиш учун пичоқ қайтадан созланади ва кабелнинг кесилувчи оҳир томонида қайтадан кесилади. Бунинг учун пичоқнинг кесувчи қисми тўғри равишда кесилишига эътибор бериш керак. Кабелнинг ташқи қобиғини осон равишда ажратиболиш учун кабелни белгиланган жойида 5-6 маротаба кесилади;

-              оптик кабелнинг қарама-қарши томони бўйлаб бутун узунлик бўйича,  диаметр бўйича белгиланган жойидан кесилади, шу билан бирга кетма-кет равишда кабелнинг кўндаланг равишда кесилган жойидан пичоқни кесадиган жойи ўзгартирилиб кесилади. Ундан сўнгра секин асталик билан оптик кабелнинг ҳалқали кесилган жойи букилиб оптик кабелнинг ташқи қобиғи олиб ташланади. Кабелнинг алюмополиэтилен қобиғини ажратиб олишда кабелнинг алюмополиэтилен қобиғига электр симни уланади.

Зирх қопламига эга бўлган оптик кабелни ечиб ажратиш схемаси  13.1. – расмда келтирилган.

 

13.1.-расм. Зирх қатламли оптик кабелни бўлакларга ажратиш:

1 – оптик кабелнинг ташқи қобиғи; 2 – зирх қатлами; 3 – ички қобиқ ёки марказий найча; 4 – марказий кучлантирувчи элемент; 5 – оптик модул ёки марказий найчали оптик кабелнинг оптик толалар боғлами.

 

Оптик кабелнинг ажралувчи қисмлари ҳақидаги маълумотлар            13.1- жадвалда келтирилган.

13.1-жадвал

Муфта тури

l, мм

L, мм

МОГ – М

200

2500

МОГт – М

250

1500

МОГу – М

100

1500(2500)*

* Муфтага КС – 01 туридаги иккита кассета ўрнатилганда.

 

13.2. Тўлқин симон пўлат тасма кўринишдаги зирх қатламли оптик кабеллар.

Монтаж қилинувчи оптик кабелнинг охир учидан 2500мм узунликда монтаж пичоғи ёрдамида ҳалқа кўринишда кабел қобиғи кесилади, ундан сўнгра эса кабел ҳалқа қилиб кесилган жойидан 1.5мм масофада тўлқинсимон пўлат қобиқда иккинчи кесма қилиб кесилади.

Монтаж қилувчи оптик кабелнинг оҳир уч томонидан KМS – K туридаги плужковий пичоқ ёрдамида иккинчи ҳалқа қилиб кесилган жойга қадар бутун узунлик бўйича кесилади. Оптик кабелнинг қарама қарши томонида бутун диаметр узунлиги бўйича иккинчи маротаба кесилади. Кусачка – бакарез ёрдамида оптик кабел секин-асталик билан эгилиб ёки плоскагубци ёрдамида кесилган ташқи қобиқ тўлқинсимон пўлат тасма билан олиб ташланади.

Илова.  Маҳсус асбоб бўлмайдиган бўлса, у ҳолда кабелнинг қобиғи кетма-кет равишда, аввал полиэтилен қобиқ ечиб очилади ва ундан сўнгра тўлқинсимон пўлат қобиқ ечиб олинади. Бунинг учун полиэтилен қобиқ очиқ аланга ёрдамида қиздирилади ва мантёр пичоғи ёрдамида бутун узунлик бўйича кесилади. Тўлқинсимон  пўлат қобиқ олов алангаси билан қиздирилади ва монтёр пичоғи ҳамда кусачка ёрдамида ажратиб очилади ва  ажратиб олинади. Монтаж қилинувчи кабелнинг қобиғини “кабел пайпоғи” билан тортиб ажратиб олиш тақиқланади.

Монтаж қилинувчи оптик кабелнинг ташқи қобиғини биринчи ва иккинчи ҳалқали кесма оралиғидаги ташқи кабел қобиғи ечиб олиб ташланади. Лозим бўладиган бўлса кабелнинг ташқи қобиғи бир мунча олов алангаси ёрдамида қиздирилади ва тўлқинсимон пўлат тасмали зирҳ қатлами шикастлантирилмай олиб ташланади.

Оптик кабелнинг конструктив тузилишига қараб:

- намликни бўғиб ўтказмайдиган тасмани ўша кўрсатилган масофада олиб ташланади, бу масофа тўлқинсимон пўлат тасмали қобиқ масофасидир;

- тўлқинсимон пўлат тасмали қобиқ устидан гидрофоб тўлдиргич тозалаб ташланади.

Монтер пичоғи ёки металли шетка ёрдамида тўлқинсимон пўлат тасмали зирх қатлами бутун юза бўйлаб полимер қопламдан тозаланади. 13.2.-расм)

13.2-расм. Тўлқинсимон пўлат тасмали зирҳ қатламни полимер қопламидан тозалаш.

 

 

 

 

13.3.Зирх қатлами пўлат симлар қатлами кўринишида бўлган оптик кабеллар.

Монтаж қилинувчи оптик кабелнинг ташқи қобиғини 2500 мм узунликда  очиб ечилади.

Пўлат симлар қатламини ўрамдан бўшатиб олинади ва 13.1-расмда кўрсатилган схема бўйича пўлат симларнинг ортиқча узунликлари кусачка – бокарез ёрдамида ёки тросс кескичлар ёрдамида кесиб олиб ташланади.

Оптик кабелнинг зирх қатламида қолган гидрофоб тўлдиргич артиб ташланиди ва зирх қатламининг бутун юзаси қум қоғоз ёрдамида тозаланиб ташланади

Мис материалидан тайёрланган қалайланувчи кўндаланг кесим юзаси 2.5мм дан кам бўлмаган кўплаб майда симлар ўрамидан ташкил қиладиган битталик сим изолацияси 120 – 150мм узунликда тозаланади (симнинг умумий узунлиги 600мм)

Олдиндан  тайёрланган зирх қатлам участкасига ток ўтказгич симнинг иккита ўрамидан тайёрланган бондаж қилиб ўралади.

Ундан сўнгра ток ўтказгич сим учлари тортилиб махкам қилиб тортилади. (13.3 – расм)

 

 

13.3 – расм. Тўлқинсимон пўлат тасмали зирх қатлами устига ток ўтказгич сим ёрдамида бондаж қилиб қоплаш.

 

Оптик кабелнинг химояловчи копламлари шикастланиб муфта ичига сув ва намлик кириб бориши олдини олиш мақсадида оптик кабелнинг ажратиб очилган жойи бутун узунлик бўйича герметизация қилинади.

Оптик кабелнинг бутун узунлик бўйича герметизация қилиш схемаси 13.4 – расмда кўрсатилган.

 

13.4 – расм. Оптик кабелнинг зирх қатламини бутун узунлик бўйича герметизация қилиш схемаси: 1 – оптик кабелнинг ташқи қобиғи; 2 – зирх қатлам; 3 – зирх қатламини улаш учун мис сими; 4 – МҒ – 14 – 16 – мастикаси; 5 – изалациловчи ПВХ тасмаси; 6 – ички қобиқ ёки марказий найча: 7 – ТУТ 25/8; 8 – оптик кабелнинг марказидаги найча тузулишидаги оптик толалар ёки оптик модул.

 

МГ 14 – 16 туридаги герметизацияловчи ёпишқоқ мостикали тасмадан кенглиги 38-45 мм ва узунлиги 20 мм бўлакча кесиб олинади ҳамда мастикали зирх қатлами ва оралиқ қобиқорасига битта ўрам қилиб ҳудди 13.4-расмда кўрсатиб ўтилган бутун узунлик бўйича герметизациялаш схемасида кўрсатилганидек бажарилади. (13.5-расм).

 

13.5-расм. МГ 14 – 16 туридаги мастикали оптик кабелнинг зирҳ қатлами ва ички қобиқ орасига жойлаштириш.

 

Мастикага ўралган сим тортиб маҳкамланади ва мастикани ўрами тугатилади. (4.6.а,б – расм)

  

13.6-расм. МГ 14 – 16 мастикали қоплам жойлаштириш.

 

ПВХ туридаги изоляцияловчи тасмани топртиб 50%миқдорида бир-бири устига қоплаб икки қават сим ва МГ 14 – 16 мастика устига 35 – 40мм узунликда қопланади. Бундай қопланиш оптик кабелнинг ташқи қобиғини кесилган жойидан бошланади. (13.7 – расм).

 

 

13.7 – расм ПХВ туридаги изалатцияловчи тасмали сим ва МГ14 – 16 туридаги мастикадан хосил қилинган бандаж устига жойлаштириш.

 

Гермитизация қилинган жойга ТУТ 25/8 туридаги терма ўтказувчи найча жойлаштирилади.

АИ-80 туридаги бензин билан шимдирилган латта билан зирх қатлами тозаланади ва қум қоғоз ёрдамида кўндаланг равишда оптик кабелнинг кесилган ички қобиғи ва ташқи қобиғи яхшилаб бутун диаметр бўйлаб тозаланади. Тозаланган жойда қолган полиэтилен қолдиқлари тоза қуруқ латта билан артиб ташланади.

ТУТ найчаси ўрнатиб жойланган бўлакча газ горелка алангаси ёки 60˚С ҳароратга  қадар фен ёрдамида қиздириб ТУТ бўлакчаси қаттиқ қилиб жойлаштирилади. (13.8.-расм).

 

 

13.8.-расм Оптик кабелни бутун узунлик бўйича ТУТ бўлакчаси ёрдамида герметизациялаб жойлаштириш.

 

Илова:Термоўтқазувчи трубкани жойлаштиришда  аввал газ горелкаси шундай созланиши керакки, ундан чиқувчи олов аланганси юмшоқ ҳаво рангда бўлиб, аланганинг ўртасида тил сингари сариқ ранг бўлиши керак.  Жуда ҳам кўплаб ҳаво ранг бўлишидан ҳимоялашимиз керак. Газ горелкасининг алангасини оптик кабелнинг бутун узунлик ўқитбўйича перпендикуляр равишда йўналтирмасликдан  бурчак остида тахминан 45˚ бурчакда найчани ўтирувчи томонига йўналтириш лозим бўлиб ТУТ материалини  бир мунча қиздириш йўли билан эришилади. ТУТ термо равишда ўтказиш жараёнини ТУТнинг ўртасидан бошланиб аввал бир томон йўналишида ундан сўнгра эса иккинчи томон йўналишида қиздирилади.

Оптик кабелни муфтанинг ҳамма ичига киритилиш жараёни ва операциялари юқорида кўрсатилган асосда қайтариб бажарилади.

Агар лозим бўладиган бўлса оптик кабелнинг ички қобиғи устига ПВХ изоляцияловчи тасмадан ўраб бандаж қилинади ва унинг устига ТУТ найчаси бандажнинг диаметри кабелнинг ташқи қобиғи сингари текис равишда қопланади.

Оптик кабелнинг муфтага киритилувчи ҳар бир оҳир учи муфтанинг лолтоги ичидаги кронштейнга иккита металл ҳомутлар ёрдамида махкамланади. (13.9.а-расм.)

 

13.9-. расм. Оптик кабелнинг оҳир учини МОГ-М туридаги муфта ичидаги лоток корнштейнга (а) ва муфтанинг бош томонидаги лотокда (б) махкамланиши.

 

Муфтанинг бош томонини лотокнинг охирига қадар киритилади ва иккита винт ёрдамида махкамланади. (13.9.б-расм.)

Монтаж қилувчи столда иккита монтаж кронштейни. 13.10. расмда кўрсатилганидек махкамланади. Унинг махкамланиш жойи иложи борича оптик толани пайвандлаб уловчи аппарат жойлашдиган жойга яқин бўлиши керак.

 

 

13.10. расм. МОГ-М туридаги муфта монтажи учун кронштейн.

 

Муфта ичидаги оптик кабел ва муфтанинг бош томонига киритилиб махкамланган лоток кронштейнга ўрнатилади.

Оптик кабелнинг ички қобиғида ҳалқа ва бутун узунлик бўйича кесма қилиб олинади ҳамда шу кесма бўйича керак бўладиган узунликда кабелни ички қобиғи 13.1.-расмда кўрсатиб ўтилган схема бўйича кабелнинг ўзаги ички қобиғидан ажратиб олинади.

Кўп модулли тузилишдаги оптик кабелнинг ўзаги ажратиб олинади ва қуйидаги операциялар бажарилади:

-оптик модул ва марказий кучлантирувчи элемент устидан гидрофоб тўлдиргич тозалаб ташланади;

-марказий кучлантирувчи элементни лоток ичида марказий кучлантирувчи элементни махкамлаш учун етарли даражадан 10-15 симдан узунроқ миқдорда кесиб олиб ташланади;

-оптик кабелнинг ўзаги ичидан ён-бошлаб кесувчи ёрдамида кордел тўлдиргич кесиб ташланади.

Илова: агар марказий кучлантирувчи элемент вазифасини пўлат тросс бажарадиган бўлса у ҳолда бундай тросс ён бошлаб кесувчи (бокорез) ёки тросс кескич ёрдамида қисқартирилади, агар марказий кучлантирувчи элемент диэлектрик материалдан ёки шиша пластикли ўзакдан байёрланган бўлса, у ҳолда унинг қисқартириш учун  бурчакли эгов ёрдамида кесилади ва синдириб ташланади.

Оптик кабелни муфтанинг ҳар бир киритилиш жойига киритишда. кўрсатиб ўтилган оперциялар қайтадан такрорланади.

Оптик кабелнинг марказий кучлантирувчи элементи муфтанинг лотогидаги марказий кучлантирувчи элементи киритиладиган жойига киритилади ва махкамловчи тугунда 13.11.-расм кўрсатилганидек махкамланади.

 

 

 

13.11.-расм. Кабелнинг марказий кучлантирувчи элементи МОГ-М туридаги муфтани лотогига махкамлаш.

 

Агар марказий кучлантирувчи элемент пўлат тросс кўринишида бўлиб, у полимер қобиқ билан қопланган бўлса, у ҳолда троссни махкамлаш участкасида унинг устидаги қобиғи ечиб ажратиб олинади, аммо марказий кучлантирувчи элементнинг  оҳир учида  бир мунча узунликдаги полимер қобиғи қолдирилиб, у троссни махкамлашда буралиб кетиш олдини олиш мақсадида қолдирилади.

Оптик кабелнинг симли зирх қатламидан чиқарилган  симлар бир-бири билан қалайлаб  уланади, ундан сўнгра эса ТУТ 8/2 бўлаги ёрдамида изоляцияланади. Симларнинг бир-бири билан уланган жойи тугунларини мастика бўлаги билан лотокнинг ички томонига махкамлаб қуйилади.

Оптик кабелнинг  алгомополимер қобиғидан чиқарилган сим бўлаги бир –бири билан уланади лотокга махкамлаб қуйилади.

Агар монтаж қилинувчи оптик кабелнинг конструктив тузилишида мисдан тайёрланган ва полиэтилен билан изоляцияланган ток ўтказувчи сим хизмат алоқаси учун ёки масофадан туриб регенерация участка пунктига электр озуқани узатиш учун қўлланувчи сим бир-бири билан уланишда қуйидаги операциялар бажарилади:

-симлар бир-бир билан айлантирилиб уланади ҳамда улар кавшарланади ва уланган жой полиэтилен гильзалар ёрдамида изоляцияланади;

-лотокнинг ичи очилиб унинг ичига хизмат алоқаси ва дистанцион манба учун қўлланувчи изоляцияланган симларнинг бир-бири билан уланган жойларидаги тугунлари мастика бўлаги ёрдамида лотокнинг пастки томонига мастика бўлаги билан махкамланади;

-муфтанинг бош томони билан биргаликдаги жойига лоток қўйилиб ўзининг аввалги махкам ҳолатига келтирилиб қўйилади.

Агар монтаж қилинувчи оптик кабел ичидаги оптик толалар сони 32 донадан ортик бўладиган бўлса, у ҳолда оптик модуллар гурухлаштирилиб унда ҳар бир оптик модул гурихидаги оптик толалар  сони 32дан ошиқ бўлмаслиги керак, чунки хар бир кассетага 32та дона оптик толаларнинг уланган тугунларини жойлаштириш мумкин. Агар кабел таркибида жуда хам кўплаб оптик толалар бўладиган бўлса у холда муфта ичига қўшимча равишда кассетага ўрнатиш талаб этилади.

Агар монтаж қилинувчи оптик кабел ўзагининг конструктив тузилиши марказий найчаси полибутелен терефталатли бўладиган бўлса у холда оптик толалар учун марказий найча устига адаптер жойлаштирилади. Адаптерни ўрнатиш бўйича қўлланма Е иловасида келтирилган.

Маркер ёрдамида кассетага киритилиш жойида кассетанинг ичида иккита ўрам қилиб ўралиш учун етадиган захира узунликни хисобга олган холда кесиб олиб ташланади ва у лоток ичига жойлаштирилиб нейлонли тортиб махкамлагич ёрдамида махкамланади. Оптик толаларни монтаж ишлари осон бўлиши учун хамда толаларни русумланиши учун ўзи ёпишувчи маркерлар билан кассетага кирувчи жойга яқин бўлган жойига елимлаб махкамланади. (13.12.а – расм).

Илова: агар МОГ – М туридаги муфтага учта дона кассета ўрнатиладиган бўлса, у холда:

а) пастки №1 рақамли кассетага №2 рақамли кассетанинг қопқоғи учун ўрнатилади, ундан кейин эса №3 рақамли кассетага қопқоғи билан ўрнатилади;

б) №1 рақамли кассетага оптик модул захира узунлигисиз киритилади;

в) тола томондаги №2 ва №3 рақамли кассеталарга оптик модуллар захира узунлигида киритилади.

 

13.12 – расм. Оптик модулларни русумлантириш (а) ва ажратиш жараёнлари.

 

Белгиланган узунликда оптик модул кесиб олиб ташланади ва оптик толалар бўшатилади (13.12. б – расм). Оптик модулдан бўшатиб чиқариб олинган хар бир оптик толалар гидрофок тўлдиргичдан тозалаш учун қолланувчи суюқлик моддаси билан шимдирилган салфетка билан тозалаб артилади, ундан сўнгра эса спирт билан ва салфетка билан тозаланади ундан сўнг эса қуруқ холга келгунга қадар тозаланади. Оптик толалар гурух боғланиши вақтинчалик белгилаш учун ўзи ёпишувчи маркер оптик толаларнинг учларига ёпиштирилади.

Кассетани лотокнинг шпилкасига ўрнатилади.

Лотокда оптик модулнинг зазира узунлиги ётқизилиб чиқилади ва скобалар ёрдамида махкамланади.

Кассетанинг киритилиш жойида оптик модулнинг боғлами ёғилиб у ПВХ тасмаси 2 – 3 қатлам қилиб ўраб чиқилади. Пайвандлаб уланувчи кабелнинг оптик модуллари кассетага бир – бирига йўналтирилган холда киритилиб жойлаштирилади (13.13.а – расм).

Кассетага ПВХ изоляцияловчи тасма ўралган жойни киритишда оптик модуллар боғлами қаттиқ тортмаган холда иккита нейлонли тортиб махкамлагичлар билан махкамланади. (13.13.б – расм).

 

 

13.13 – расм. Оптик модулни изоляцияловчи ПВХ тасмаси билан махкамлаш (а) ва кассетага киритилувчи жойга махкамлаш (б)

 

Кассета кабелнинг ичига “А” ва “Б” йўналишидаги “1” рақам билан белгиланган оптик модул ичидаги толалар тўрттадан қилинган оптик толалар гурухи кассетанинг 2/8; 6/22; 10/26 ва 14/30 уяларига киритилиб жойлаштирилади. Оптик толанинг кассета ўқи бўйича ортиқча узунликлари кесиб ташланади.

Ушбу қўлланувчи технологияга асосан биринчи гурухдаги оптик толаларнинг бир бири билан пайвандлаб улашга киришилади:

- бир бири билан пайвандлаб уланувчи оптик кабелнинг монтажланувчи биринчи жувтлик толалари танлаб олинади;

- монтаж қилинувчи битта оптик толага КДЗС киритилади;

- монтаж қилинувчи оптик толаларни қолланувчи пайвандлаб уловчи аппаратнинг қўланмасига асосан пайвандлаб улашга тайёрланади. Оптик толанинг ҳимояловчи қобиғини оператив тозалаш учун F 103-S ёки NO – NILK туридаги стиппер қопланади. Оптик толанинг оҳир учларини  кесиб синдириб тайёрлаш учун эса прецезион оптик тола скаливатель қўлланади;

- пайвандлаб уловчи аппарат ёрдамида монтаж қилинувчи оптик толалар пайвандлаб уланади. Пайвандлаб улаш жараёнида пайвандлаб уловчи аппаратнинг эксплуатация бўйича қўлланмаси асосида бажарилади;

- рефлектометр ёрдамида пайвандлаб уланган тугуннинг параметрларини талаб ҳужжатларининг “Магистрал ва ҳудудий” ер ости толали оптик алоқа тармоқнинг умумий фойдаланувдагикабеллар участкаларнинг қабул-қилиш топшириш ўлчов меъёрлари хужжатларидан кўрсатиб ўтилган талабларга жавоб беришига иқрорбўлиш керак. (Россиянинг ГОСКОМ алоқа буйруғининг 1997 йил 17 декабрдаги № 97 буйруғи);

-пайвандлаб уланган жойни КДЗС ёрдамида ҳимояланади;

- пайвандлаб уланган оптик толанинг КДЗСи кассетанинг ложементини биринчи уясига жойлаштирилиб ўрнатилади.

КДЗС ни биттадан ортиқ пайвандлаб уланган жойини ҳимоялаш учун қўллаш таъқиқланади!

 1” рақами билан белгиланган иккинчи учига ва тўртинчи рақамли модулдаги оптик толалар учун юқорида кўриб чиқилган 4.26 операциялар қайтарилади, ундан сўнгра эса пайвандлаб уланган оптик толаларнинг КДЗСи кассетага 2 – 4 уяларига жойлаштирилади. Оптик модул ичида оптик толалар бўладиган бўлса, у ҳолда юқорида кўрсатиб ўтилган ҳамма операциялар бажарилади.

Бошқа оптик модул ичидаги оптик толалар учун операциялари қайтарилиб ундан сўнгра эса монтаж қилинган оптик кабелларнинг КДЗСи монжемент уяларига жойлаштирилишда оптик толаларнинг тартиб рақами ва уялар тартиб рақами эътиборга олинади. Оптик толанинг пайвандлаб уланган оҳирги тугунни кассетанинг можемент уясига жойлаштириб бўлингандан сўнг   кассета ложементининг энг пастки уя қаторида жойлашган КДЗС устидан битта донадан,кассета ложементининг бўш бўлган уяларида иккита донадан заглушкалар (беркитгичлар) жойлаштирилади. Ложемент ичига жойлаштирилган КДЗС пакети устидан ва заглушка  (бекитгич) устидан сиқувчи пленка ўрнатилиб винтлар ёрдамида махкамланади.

Илова: Ложементнинг бўш қолдирилган жойларига заглушкаларни (беркитгичларни) ўрнатилиши. Сиқувчи плёнкани эгилиб букилиб қолиш ҳолатини олдини олади. Агар заглушкалар (беркитгичлар) сони ложементнинг ҳамма бўш қолган уяларига етарли бўлмайдиган бўлса, у ҳода КДЗС билан тўлдирилган уяларга нисбатан симметрик равишда тўлдириб борилади.

 

 

13.14. –расм. МОГ-М туридаги муфта ичидаги кассетага 16 дона оптик толани жойлаштириб ётқизиш ва махкамлаш:

1-муфта лотоги; 2- оптик модуллар боғлами; 3-3-К-01 туридаги кассета; 4-пайвандалб уланган жойлар тугунларининг КДЗС; 5-қаттиқ сиқувчи плёнка; 6-оптик тола; 7- маркерлар; 8-нейлонли сиқиб махкамлагич.

4.29. кассета устига кассета қопқоғи ўрнатилади ва у иккита чайка билан махкамланади.

 

Илова: Оптик толаларнинг бир-бири билан пайвандлаб улашнинг ва ётқизишнинг қуйидаги технологиясини қўллаган ҳолда уларни кассета ичига жойлаштиришда кассетани лотокдан ечиб олинади ва оптик модулнинг захира узунлиги ҳисобига оптиктолани пайвандалб уловчи аппаратнинг яқин жойига жойлаштирилади. Ҳамма оптик толаларни пайвандлаб улангандан сўнгра ва кассетага жойлаштирилгандан кейин кассетани лоток ичига жойлаштирилади ва қайтадан оптик модулнинг захира узунлиги жойлаштирилиб махкамланади.

Муфтанинг бош томонига муфтанинг корпуси ёки қувури олдиндан изоляцияловчи ПВХ тасмаси махкамланиб муфта лотокига битта пакетдаги силикогел очилиб ичига жойлаштирилиб бирлаштирилиб махкамланади.

Оптик толаларнинг бир-бири билан пайвандлаб уланган жойларидаги йўқотувчанлик қиймати ҳақидаги маълумотларни билгандан сўнгра ҳамда уланган тугунларидаги йўқотувчанлик меъёрда эканлигини билгач муфта ёпилади.

Илова: лозим бўладиган бўлса кассета очилиб пайвандлаб уланган тугунлар қайтана монтаж қилинади. Олдиндан қолдирилган оптик толани захира узунлиги уч маротаба пайвандлаб улаш ишларини қайтадан бажариш имконини беради.

Муфтанинг герметизация ишлари бажарилади.

Муфтанинг бош томонидаги патрубкалар ва оптик кабел қобиғининг ТУТ бўлаги узунлигидаги АИ-80 бензини билан шимдирилган латта билан артиб ташланади, ундан сўнгра қуруқ ҳолга қадар артилади, сўнгра эса қум қоғоз ёрдамида бутун айлана бўйича қолган қолдиқлар ва полиэтилен ушоқлари қуруқ тоза латта билан артиб ташланади.

Бутун узунлик ва айлана бўйича тозаланган участкалар  газ горелкасининг кичик ҳолдаги алангасида ялтирлаган юза ҳосил бўлгунга қадар қиздирилади.

ТУТ 35/12 термоўтқазувчи найчани ўрнатилади ва ўтқазилади.

Оптик кабелни муфтанинг ҳамма киритилувчи патрубкаларига  юқорида кўрсатиб ўтилган операциялар қайтарилади.

 

 

13.15. –расм. МОГ-М туридаги тақсимловчи муфтага киритилувчи кабел ва муфта бош томонининг патрубкасини герметизациялаш.

 

АИ-80 бензини билан шимдирилган латта билан  яхшилаб тозалаб артилади, ундан сўнгра қуруқ латта билан артилади ва қум қоғоз ёрдамида  муфта қувурининг цилиндр қисми ҳамда муфтанинг бош томонидаги цилиндр қисми ишқаланиб чиқилади, қум қоғоздан қолган увоқлар ва полиэтилен ушоқлари тоза қуруқ латта билан яхшилаб тозаланиб артилади.

 

 

13.16.-расм. Тақсимловчи МОГ-М туридаги муфтанинг бош томни ва муфтанинг қувур қисмини герметизациялаш.

 

Муфтанинг корпуси бўлмиш қувурни муфтанинг бош томонига итариб киритилади. Газ горелкасининг кичик алангаси ёрдамида муфта қувурининг ҳар бир уланган чоки ва муфта бош томонига ТУТ 120/54 туридаги найча бўлаги кийдириб қиздирилади.

 

13.1. МОГ-М туридаги монтаж қилинган муфтани жойлаштириш ва ўрнатиш.

 

Монтаж қилинган муфтани монтаж қилувчи автомашинадан чиқарилиб, секин-асталик билан оптик кабелнинг захира узунлиги бухта қилиб ўралиб бўлгандан сўнгра муфтани ва бухта қилиб ўралган оптик кабелнинг захира узунлиги телефон кабел канализация қудуғи ичига туширилади.

Оптик кабелнинг технологик захира узунлиги-ўралган бухта диаметри  оптик кабелнинг 20 та ташқи диаметридан кам бўлмаслиги керак.

Оптик кабелнинг бухта қилиб ўралган ҳалқани сим билан ёки нейлонли  боғлаб махкамлагичлар билан махкамлаб ўраб чиқилади.

Захира бухтасини телефон кабел канализация қудуғининг деворлари оралиғига ёки коллекторининг орасидаги консолнинг биринчи ётқизилувчи жойига жойлаштирилади.

Ҳар бир оптик кабелнинг захира узунлиги муфтаси жойига жойлаштиргандан сўнгра қуйида келтирилган қийматдан кам бўлмаслиги керак:

- қудуқ ичидаги консолга жойлаштирилган муфтага-10 метр;

- коллектор ичидаги консолга жойлаштирилган муфтага-4 метр;

-симёғочнинг махсус ускунасига махкамланган муфтага-17 метр.

 

13.2. МОГ-М туридаги муфтани жойлаштириш.

Монтаж қилинган МОГ-М туридаги муфтани телефон кабел канализациясининг қудуғи ичига ва коллектор ичидаги кронштейнлар орасидаги масофа 800-900 мм бўлганда улар қўшимча металл конструкцияларни қўллаган ҳолда жойлаштириб ётқизилади. (13.17.-расм.).

 

 

13.17-расм. МОГ-М туридаги муфтани қудуқ ва коллектор ичида жойлашиши: 1-қудуқ кронштейни; 2-кабел консоллари; 3-МОГ-М туридаги муфта; 4-оптик кабелнинг зхира узунлик бухтаси; 5-бухта боғламлари.

 

Каналлар қудуқнинг ичида жойлашган вертикал кронштейнларни энг юқори четларида жойланиши керак.

Захира узунлик бухталарини қудуқ ичига жойлаштирилган каналларга рух қатлами билан қопланган симлар билан боғланади.

 

13.3. МОГ – М туридаги монтаж қилинган муфтани жойлаштириш ва ўрнатиш.

 

Телефон кабел канализация қудуғи ичида, коллекторларда ва алоқа обектларининг хоналарига кабелларни киритишда монтаж қилинган МОГ – М туридаги муфталарни ўрнатишда қудуқ ичида муфталарни жойлаштирилувчи кронштейнлар қўлланади (13.18. ва 13.19. - расмлар):

 

13.18 – расм.. Қудуқ ичига муфтани ўрнатиш учун кронштейн:

1 – қудуқ кронштейн; 2 – кабел канали; 3 – МОГ – М туридаги муфта; 4 – оптик кабелнинг захира узунлиги ўралган бухта; 5 – бухта бойлагичлари канал болтлари билан қудуқ ичида муфталарни ўрнатиш учун қўлланувчи кронштейнларни қудуқ ичида жихозлантирилган кронштейнларга маҳкамланади.

 

- монтаж қилинган муфтани кронштейн каналларига ётқизилади;

- сим ёрдамида муфтани кронштейнга маҳкамланади;

- оптик кабелнинг технологик захира узунлигини бухта қилиб ўраладива сим билан кронштейнга маҳкамланади.

 

13.19.– расм. МОГ – М туридаги муфтани қудуқ ичидаги кронштейнга жойлаштириш:

1 – қудуқ кронштейни; 2 – сим билан боғланган боғламлар; 3 – оптик кабелнинг захира узунлигини бухта қилиб ўралиши; 4 – МОГ – М туридаги муфта; 5 – қудуқ ичида муфтани ўрнатиш учун кронштейн консоли; 6 – қудуқ ичига муфтани ўрнатиш учун кронштейн; 7 – консол болти; 8 – маҳкамлагич болтлари.

 

МОГ – М туридаги муфтани ҳаво алоқа линия симёғочига, электр узатиш линия симёғочларига, кантакт тармоғи ва шаҳар электр хужжати симёғочларига жойлаштирилганда, оптик кабел ва муфтани механик шикастланишлардан ҳимоялаш учун улар МОГ – М туридаги муфта учун металли универсал ҳимояловчи корпус ичига жойлаштирилади.

 

13.20.– расм. МОГт – М туридаги муфта учун металли универсал химояловчи конус.

 

Монтаж қилиб бўлингандан сўнгра оптик кабелнинг монтажловчи захира узунлиги осма оптик кабел захира узунлигини ўраш учун қўлланувчи каркасга ўраб чиқилади ва ундан сўнг симёғочга маҳкамланади.

   Универсал конус ва осилувчи оптик кабелнинг захира узунлигини ўраш учун қўлланувчи каркасни қуйидагиларга маҳкамланади:

-              думалоқ формадаги симёғочларга хомутлар ёки симёғочлар учун қўлланувчи зангламайдиган пўлат тасма ёрдамида;

-              анкар симёғочларига – анкар симёғочларига жамланма ёрдамида.

 

13.4. МОГу – М туридаги муфтани жойлаштириш ва ўрнатиш.

 

Эски тузилишдаги қудуқларда ёки намунавий бўлмаган қудуқлардаги кронштейнлар орасидаги масофа 800мм дан кичик бўлган оралиқларда монтаж қилинган МОГу – М туридаги муфтани қўшимча металло конструкция қўлланилмаган консоллар устига жойлаштирилади (13.21.- расм).

 

13.21.- расм. МОГу – М туридаги муфтани эски турдаги ёки намунавий бўлмаган қудуқ ичига жойлаштириш;

1 – кронштейнлар орасидаги масофа 800мм дан кичик бўлган қудуқ кронштейни; 2 – кабел консоли; 3 – МОГ – М туридаги муфта;

4 – оптик кабелнинг захира узунлиги ўралган бухта;

5 – симлар ёрдамида боғланган боғламлар.

 

Кронштейнлар орасидаги масофа 800мм бўлган намунавий қудуқлар ичига монтаж қилинган МОГу – М туридаги муфтани қудуқлар ичига муфталарни ўрнатиш учун қўлланувчи кронштейн консолларга (13.18....13.22. – расмлар) юқоридаги талабларга риоя қилган ҳолда жойлаштирилади.

 

 

13.22. – расм жойи. МОГу – М туридаги муфтани қудуқ ичига муфтани ўрнатиш учун қўлланувчи кронштейнга ўрнатиш:

1 – қудуқ ичига ўрнатилган кронштейн; 2 – сим билан боғланган ўрамлар; 3 – оптик кабелнинг захира узунлиги ўралган бухта; 4-МОГу – М туридаги муфта; 5 – қудуқ ичида муфтани ўрнатиш учун кронштейн  консоли; 6 – қудуқ ичичга муфтани ўрнатиш учун кронштейн; 7- консол болти; 8 – маҳкамлагич болти.

 

Монтаж қилинган муфтани ва оптик кабелнинг техноМОГулогик захира узунлигини сим ёрдамида қудуқ ичига муфтани ўрнатиш учун қўлланувчи кронштейнга махкамлаб боғланади.

 

13.5. МОГ – М – туридаги муфтани таъмирлаш.

 

МОГ – М туридаги тамирлаш учун ремонт жамланмасини буюриш керак бўлади:

- МОГ – М ва МОГу – М туридаги муфталар учун МОГ – М ва МОГу – М муфталарини таъмирлаш учун жамланма;

- МОГт – М туридаги муфта учун “МОГт – М муфтасини таъмирлаш учун жамланма”.

МОГ – М туридаги муфтани таъмирлаш учун жамланмалар (Ж - иловаси) монтажловчи материаллар, термоўтазувчи монжетлар ёки термоўтказувчи найчалардан иборат бўлиб, улар ёрдамида оптик толани бир – бири билан пайвандлаб уланган тугунларини қайтадан таъмирлаш ва очилган муфта корпусини қайтадан герметизациялаш ишларини бажариш мумкин бўлади.

Оптик толаларга етиб бориш учун лозим бўлиб муфтани очиш керак бўладиган бўлса қуйидаги ишлар бажарилади:

- газ горелкаси ёрдамида кичик аланга билан муфтанинг ТУТ 120/5 найчаси билан герметизация қилинган жойлари термоўтирувчи найчани эритилувчи елимни эригунга қадар қиздирилади;

-пичоқ ёрдамида термоўтказувчи найча бўлаги кесиб олиб ташланади;

-газ горелкасининг кичик алангаси билан муфтанинг бирлашган жойлари қиздирилади ва қатлам остидаги қолдиқлари қуруқ латта билан артиб ташланади;

Муфта корпусини (қувурини) оптик кабел томонга сурилади.

Кассета қопқоғи ечиб олиниб оптик тола билан боғлиқ бўлган ишлар бажарилади.

МОГ-М ва МОГу-М туридаги муфтасининг таъмирлаш ишларида қуйидаги опрециялар бажарилади:

Муфта корпусини (қувурини) бош томон суриб қуйилади.

Муфта корпусини (қувурини) муфтанинг бош томони билан бирлашган жойидан 120 мкм узунликда АИ-80 бензини билан шимдирилган латта ёрдамида артиб бўлгандан сўнгра қуруқ латта билан тозалаб артилади. Ундан сўнг эса ўша тозаланган жой қум билан тозаланади ва қум қоғоз увоқлари ҳамда полиэтилен ушоқлари тоза қуруқ латта билан тозалаб артилади.

Яхшилаб тозалаб артилган участканинг бутун узунлиги бўйича ва айланаси бўйича газ гарелкасининг кичик алангаси билан ўртасида сариқ рангли тилча кўринишдаги ҳао рангли аланга билан бутун юза ялтирагунга юзага эга бўлганга қадар қиздирилади.

Муфта корпусига (қувурида) қалам билан термо ўтирувчи монжет узунлигида белги қўйилади. Бу белги иложи борича бшлги монжет муфтанинг бош томони тўлиқ равишда беркитиб муфта бош томонинг потрубкаси ичига киритиб бормаслиги керак.

Монжетани термо ўтирувчи жойнинг устига олдиндан қувурга қўйилган белгида уланган жойи юқори томонга қараб туриш керак.

Монжетни қиздириш йўли билан секин – асталик билан ўтқазиш ишлари бошланади, бунинг учун қиздирилувчи монжетанинг ўртасидан бошлаб металли қисқичнинг қарама – қарши томонига қараб борилади.монжетани айлана бўйлаб иккала томонга қараб текис равишда алангани тақсимлаб бориб термоиндекатор бўёқ ўзининг рангини ўзгартиргунга қадар ўтқазилган монжетга тагида елим эритгич чиқиб кетгунга қадар бажарилади.

   Монжетанинг битта яримталик томонини ўтқазилгандек иккинчи томони ҳам худди шу йўл билан ўтқазилади, ундан сўнгра эса металли қисқич – маҳкамлагич ҳам ўтқазилади. Керак бўладиган хароратга қадар қиздирилгандан сўнг звенолар орасида оқ полосалар пайдо бўлади.                   (13.23. - расм).

 

13.23.– расм. Монжетани маҳкамловчи оралиқларни қиздирилишда ҳосил

бўлувчи оқ – полоса индекаторлар.

 

Агар қиздириш жараёнида маҳкамловчилар қийшайиб кетадиган бўлса, у қиздириш жараёнини етарли бўлмаганлиги ҳисобига ҳосил бўлади ва улар қайтадан қўшимча равишда қиздириш талаб этилади.

Илова: Қиздиришда аланга йўналиши созланган бўлиб, унда юмшоқ аланга ҳаво рангли бўлиб ўртасида сариқ рангли тил кўринишида бўлиши керак.

Монжетани ўтказиб бўлгандан сўнг бажарилган ишнинг тўғри равишда бажарилганлиги қуйидагича текширилиб чиқилади:

- монжетада термоиндекатор ранглар бўлмаси монжета юзаси бир жинси бўлади;

- елим эритмаси онжетанинг иккала томон четларидан чиқиб туриши керак;

- қисқич – маҳкамлагич звено оралиқларида оқ полсалар кўриниб туриши керак;

- металли қисқич – маҳкамлагичлар қийшаймаган бўлиши керак.

МОГт – М туридаги муфтани таъмирлаш ишлари кейинги бажариладиган операциялари асосида бажарилади.

 

 

 

 

 

13.6. Муфта монтажи бўйича бажариладиган ишларда фойдаланиладиган хужжатлар таркиби.

 

1.Маҳаллий алоқа тармоқларининг линия иншоатларини қурилиши бўйча раҳбарий хужжат (МССКТБ – ТОМАСС, 1995)

2. Магистрал ва худудий оптик алоқа линиянинг линия иншоатларини қурилиши бўйча раҳбарий хужжат (М. ССКТБ, 1993).

3. Оптик толаларни пайвандлаб улаш учун ускуналар, пассив оптик ускуналар ва оптик алоқа кабелларини қўлланиш қоидалари. Россия Миниформалоқаси, 2006й/.

4.Алоқа кабеллари учун муфгелларни қўлланиш қоидалари (Россия Миниформалоқачи, 2006й).

5. Маҳаллий алоқа тармоқлари учун қўлланувчи оптик кабеллари МОГ – М – 01 – IV,МОГу-М-01-IV МОГт-М-01- IV туридаги муфталарни эксплуатацияси бўйича раҳбарий хужжат (“Связьстройдеталь” ЕАЖ,2006г).

6. Махалий  алоқа тармоқларида қўлланувчи  оптик кабелларни МОГ-М-01- IV туридаги  тўғри ва тақсимловчи муфталар монтажининг технологик картаси (“Связьстройдеталь” ЕАЖ, 2002г.).

7. “Corning Cable Systems” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган GSC туридаги термоўтказувчи манжет ёрдамида полиэтилен муфталарни герметиклигини қайта тиклаш учун қўлланма (“Связьстройдеталь” ЕАЖ, 2006 г).

8. “Связьстройдеталь” ЕАЖ томонидан ишлаб  чиқарилган оптик муфталарни қўллаш бўйича тавсиялар (“Связьстройдеталь” ЕАЖ, 2004).

9. Кабелни узатиш линия иншоатларида ишлаш жараёнида меҳнатни ҳимоя қилиш қоидалари. (ПОТ РО-45-009-2003).

 

 Назорат саволлари

                                                         

           

 

 

 

 


14-маъруза. Алоқа линияларининг техник эксплутацияси.

Техник эксплутация асослари.

 

8.1 Эксплутацияни ташкил этиш.

 

Шаҳарлараро алоқа тармоқларининг линия иншоотларига эксплуатцион-техник хизмат кўрсатиш жараёнида улар тўхтовсиз равишда сифатли ишлаши лозим. Алоқа тизимида линия иншоотлари бутун тизимининг мураккаб звеноси бўлиб, унинг ишончли равишда ишлашига жавобгардир. Электр алоқанинг бутун линия иншоотларига техник-эксплутация хизмат кўрсатишининг умумий раҳбарлиги Ўзбекистон Алоқа ва Ахборотлиштириш Агентлигининг зиммасидадир (8.1-расм).

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


8.1-расм. Линия иншоотларига эксплуатациясини ташкил этиш.

Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш Агентлигининг тасаруффидаги “Ўзбектелеком” АКнинг “Шаҳарлараро алоқа корхонаси” филиали томонидан бошқарилади. Республикамиздаги техник-эксплуатация бўйича хизмат кўрсатиш территориал-ишлаб чиқариш принципи асосида ташкил этилган. Магистрал шаҳарлараро ва давлатлараро тармоқларнинг кабелли линиялари ва радиорелели линияларнинг эксплуатациянинг умумий рахбарлиги “Ўзбектелеком” АК тасарруфидаги “Шаҳарлараро-алоқа корхонаси” филиали томонидан бошқарилади. Умуман оладиган бўлсак ШАК филиали фақатгина давлатлараро ва шаҳарлараро кабел магистралларига хизмат кўрсатишдан ташқари телевидение  узатувлари ва минтақавий тармоқларнинг линия-кабел иншоотларига ҳам техник хизмат кўрсатади.

Маҳаллий тармоқларнинг ҳаво орқали ўтган алоқа линияларига ва кабелли алоқа линияларга техник хизмат кўрсатиш “Ўзбектелеком” АК тасарруфидаги вилоят телеком филиаллари томонидан олиб борилади.

Миллий бирламчи тармоқларининг ишлашини назорат қилиш ва улар бўйлаб тўхтовсиз равишда алоқа трактлари ва алоқа каналларини ишлаши учун оператив бошқарув тизими мавжуд. Бошқарув тизими ўз ичига марказий бошқарув марказидан иборат бўлиб у территория бўйича ўз навбатида Ўзбекистон Алоқа ва Ахборотлаштириш Агентлигига бўйсунади. Бош марказий бошқарув корхонасининг бир нечта вилоятларида территориал бошқарув марказлари мавжуд. Оператив бошқарувнинг территориал марказлари Республикамиз ичида алоқа линияларининг ҳолати ҳақида маълумотларни йиғади ва тахлил қилади. Шунингдек алоқа линияларининг параметрларини профилактик ўлчов ишлари бўйича ишларни режалаштиради ҳамда линия трактларини ўчирган ҳолда алоқа кабелларини таъмирлаш учун рухсат беради.

Ҳамма магистрал (Шаҳарлараро ва давлатлараро) ва минтақавий тармоқларнинг кабелли ва радиорелейли линиялари, ҳамда минтақавий тармоқларда қўлланилувчи ҳаво орқали ўтган алоқа линияларини бошқариш мақсадида улар маълум бир тартиб рақами бўйича рақамланади. Бундан ташқари оралиқ ва охирги станциялар ҳам тартиб рақамига эга. Тартиб рақами бўйича рақамлаш тизими Ўзбекистон Алоқа ва Ахборотлаштириш Агентлиги томонидан олиб борилади.

Вилоят ичидаги кабелли линияларнинг ишлаб чиқариш бўлинмаси вазифасини кабелли участкалар (КУ) бажарса, ҳаво орқали ўтган алоқа линиялари учун линия участкалари (ЛУ) ташкил этилади. Баъзи бир холларда администаратив жойланиши бўйича кабел участкалари кучайтиргич пунктига хизмат кўрсатиш учун бирлаштирилиб, улар бирлашган кабел участкаси деб юритилади. Кабел турига ва ётқизилган кабел шароитига қараб кабел участкаларига хизмат кўрсатиш масофаси 120÷180 км трассани ташкил этади. Кабел участкасини штат бўйича оддий мухандис бошқарув у ўз навбатида бошқариш ишларини ва баъзи бир ҳолларда иш бажарувчи вазифасини ҳам бажаради. Магистрал алоқа тармоқларининг техник узелида линияларга марказлаштирилган хизмат кўрсатиш усули қўлланилса , маълум бир ҳолларда эса деценрлаштирилган-кичик участкали усул  қўлланилади.

 Шаҳар телефон тармоқларида линия кабел иншоотларига хизмат кўрсатиш эса кабелли-канализацион цех томонидан бажарилади. Бу цех кабел-чилангарлар ва канализация иншоотларининг электр монтерларидан ташкил топган бригадалардан иборат. Бундан ташқари электр ўлчов ва техник хисобга олиш звеноси ҳам ташкил этилади. Кабел чилангарчи бригадалар кабел иншоотларини тамирлаш ишларини бажаради ва кабел бўйича шикастланган жойларни тузатади, шунингдек улар кабелларни ўзгармас ҳаво босими остида ушлаб туриш ишларини ҳам бажарадилар. Ҳар бир кабел-чилангарчи бригадасига маълум бир кабел тармоқ участкаси юклатилиб бу бригада шу участкага тўлиқ жавобгардир. Кабел-чилангарчи бригадаси ишини назорат қилиш линия иншоотлари мухандиси ёки электромеханик томонидан олиб борилади.

Шаҳар ва қишлоқ телефон алоқа тармоқларининг техник эксплуатацияси бўйича бошқаруви тармоқ филиалининг техник-эксплуатация хизмат бўлими томонидан олиб борилади.

Шаҳар телефон тармоқларида жорий ва капитал таъмирлаш ишлари ўз ичига унча катта ҳажмда бўлмаган ишлардан ташкил топиб у ўз навбатида хизмат кўрсатиш жараёнида турли шикастланишлардан сақланиш ва шикастланишлар олдини бўйича ишларни бажаради. Жорий таъмирлаш ишларида йилига бир маротаба кабелларни назоратдан ўтказади, уч йилда бир маротаба кабелларни кириб ва чиқиш жойлари кўздан кечирилса, кўчада жойлашган тақсимлаш шкафлари бир ойда бир маротаба назорат кўригидан ўтказилади.

Капитал таъмирлаш ишлари жараёнида иншоотларнинг ишлатилиб бўлиб яроқсиз бўлган қисми таъмирланади ёки жуда ҳам пухта ва мустахкам қилиб тузатилади ёхуд янгисига алмаштирилади.

Тасдиқланган меъёрий хужжатлар асосида кабел иншоатларининг капитал таъмирлаш ишлари қуйидаги муддатларда бажарилади: қўрғошин қобиғли кабеллар ҳар 20÷25 йилда ва пластмасса қобиғли кабеллар 10÷12 йилда, бино деворлари бўйлаб ётқизилган кабеллар эса тез-тез кўздан кечирилади ва таъмирланади.

 

8.2 Кабелли алоқа линияларига қўйиладиган техник-эксплуатцион талаблар.

Кабелли линияларнинг техник ҳолати ва уларга эксплуатцион хизмат кўрсатишда тармоқ узлуксиз равишда тўхтамаган  ҳолда юқори сифатли алоқа иншооти бўлиши ва максимал давр жараёнида ишлаши лозим. Ўзининг механик ва электр тавсилотлари бўйича кабеллар, кабел арматуралари, ускуналар, мухофазалаш қурилмалари ва бошқа иншоотлар бугунги кунда талаб этиладиган давлат стандартлари — (ДСТ) талабларига жавоб бирилиши лозим. Агар, бу иншоат учун ДСТ бўлмайдиган бўлса, у ҳолда ишлаб чиқариш корхоналарининг маъмурий стандартларнга (КСТ) ёки техник шарт талабларига жавоб бериши лозим. Ҳамма иншоот ва қурилмалар мехнатни мухофаза этиш, техника ҳавфсизлиги ва ишлаб чиқариш ва маъмурий корхоналарининг санитария талабларига жавоб бериши лозим.

Дарё ва сув ҳавзалари ёқасида жар четлари жарликларнинг ўпирилиши ва ер кўчиши, турли тошқинлар ҳисобига ўтган трасса ювилиб кетишини олдини олиш мақсадида мустаҳкам ҳолда бўлиши керак. Алоқа кабел трассаси жарлик ва дарё четлари қирғоқларидан хавфсиз бўлган ерларда бўлиши лозим, иложи борича ер кўчки бўладиган жойларда мухофазалаш ишларини бажариш лозим. Кабел трассасининг бутун узунлиги бўйича кабел ётқизиш чуқурлиги нормал ҳолатда лойиха бўйича кўрсатилган чуқурликда ётқизилиши керак.

Кабел трассаси ўтган автомабил йўли кенгайтириладиган ёки йўл юзи қурилмалари мураккаблаштириладиган бўлса, у ҳолда кабел телефон канализацияси ичида ётқизилиши ёки бошқа жойга кўчирилиши лозим. Агар кабелли трасса автомобил йўлларини ёки темир йўлларни кесиб ўтадиган бўлиб, йўллар паст томонга оғма равишда тушадиган бўлса у ҳолда бундай жойларда кабеллар қувурлар ичига ётқизилади. Бундан ташқари бундай ерларда захира учун қўшимча ётқизилади. Кемалар қатнайдиган дарёлардан кесиб ўтишда еса кабеллар дарё тубига 3 метр чуқурликда ётқизилиши керак. Одатда кабел ётқизиш чуқирлиги лойиха бўйича олиб борилиши лозим. Агар дарёлар унча чуқур бўлмаган жойларда кемалар қатнамайдиган бўлса, у ҳолда бундай кесишув бор жойларда кабел дарё тубига кўмилмаса ҳам бўлади. Дарёлардан кесишув жойларда дарё участкаси тўғри кўринишда ва дарё эни қисқа бўлган жой танланади. Агар кабелли линия трассаси мелиоратив каналлардан кесиб ўтадиган бўлса, у ҳолда кабел дарё тубига қўмилиши ёки бетон плиталар билан мухофазаланиши керак.

Магистрал кабелларни кемалар қатнайдиган каттадан-катта дарёлар билан кесишувида одатда иккита кабел ётқизилиши керак. Бундай кабеллар иложи борича бир хил қурилиш узунликда бўлиб улар асосий ва захиравий кабеллар деб юритилади. Асосий ва захиравий кабеллар орасидаги масофа 300 метрдан кам бўлмаслиги керак. Бунда битта кабел дарё устидаги кўприк орқали ҳам ётқизилиб ўтказилиши мумкин. Дарё қирғоғи четидаги тақсимланувчи муфталарни сув босмайдиган жойларга ўрнатилиши лозим. Дарё билан кесишувлардаги кабеллар 50% ли сиғимда ишлаши керак.

Ер остидаги ва ер устидаги бошқа коммуникация иншоотлари билан кесишувда ёки улар билан яқинлашганда кабел билан бошқа иншоотлар орасидаги масофа талаб этиладиган нормада бўлиши керак. Кабелли линия трассаларида ўрнатилувчи ўлчов устунчалари орасидаги масофа тўғри кўринишдаги зонада кўз билан иккита устун кўриниши керак. Агар ўлчов устунчалари бўйлаб визир-тўғри чизиқ ўтказадиган бўлсак у ҳолда бу чизиқ кабелли линия трассасига паралелл равишда ўтади. Тўғри кўринишдаги кабел трасса участкаларида ўлчов устунлари ҳар 250÷ 300 метр масофада ўрнатилади.

Трассада ўлчов устунларидан ва кўрсатмаловчи устунлардан ташқари трассада учрайдиган кўплаб ўзгармас предметларга нисбатан боғланган жойларда таъқиқловчи белгилар қўйилади. Бундай таъқиқловчи белгилар ер остида жойлашган сув ўтказувчи қувурлар, газ ўтувчи қувирлар, оқава сув қувурлари, кабеллар каби бошқа иншоотлар билан кесишган жойларда, тош ва тупроқ олинадиган карерлар яқинида, келажакда бошқа қурилиш ишлари олиб бориладиган жойга яқин бўлган ерларда ўрнатилади. Бундан ташқари таъқиқловчи белгилар шаҳар ташқарисидаги тўғри кўринишдаги бир-бирига яқин жойлашган участкаларда ўрнатилади.

Ер остида жойлашган НУП (необслуживаемый усилительный пункт-хизмат этилмайдиган кучайтириш пунктлари)нинг ер устки қисимларини тупроқ билан тўлдирилади ва бу тупроқлар усти турли хил ўтлар сепиб кўкартирилади. НУП атрофи тупроқ билан ён томонга оғиштирилган кўринишда кўмилади, НУП жойлашган цистернага кириш йўлаклари бетон  ёки майда тошлар билан тўлдирилиб йўлка қилинади.                   

      

 

8.3 Техник эксплуатациянинг асосий масалалари ва усуллари.

 Кабелли алоқа линияларининг техник эксплуатацияси ўз ичига қуйидаги ишларни олади:

 - ҳамма хизмат кўрсатувчи иншоотларни тинимсиз ва тўхтовсиз равишда ишлашини, ҳамда уларни маълум бир мураккаб шароитда ишлашга шай бўлиб туришини;

- техник эксплуатация бўйича қўлланувчи ҳамма қоида, раҳбарлик хужжатлар ва инструкцияларни аниқ равишда бажаришни;

- ишлаб чиқариш корхонасининг рентабиллик даражасини ошириш, систематик равишда хазмат кўрсатувчи иншоотнинг иш ва материал ҳаражатларни камайтириш;

- янги техника ва технологияларни, меҳнатни янги илғор усуллар асосида ташкил этиш;

- кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш;

- техник-эксплуатация ҳисобларини олиб бориш;

- линия иншоотларини сақлаш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;

Йилнинг турли хил вақт давомида кабелли алоқа линия трассаси ўтган йўлларнинг ҳолати, трасса участкасининг техник таъминланганлигининг  тавсилоти бўйича линия иншоотларига хизмат кўрсатишни ташкил этишда марказлашган, марказлаштирилмаган (децентрализованный) яъни участкали ва комбинациялашган усуллар қўлланилади.

Марказлашган усулда кабел участкасидаги ҳамма кабел-чилангарлар битта жойда яъни кабел участкасида йиғилади ва улар техник томондан моторлаштирилган усул ёрдамида трассани текшириб назоратдан ўтказади, махсус бригадалар ёрдамида трассани кўздан кечиради ва таъмирлайди. Бунинг учун бригадалар радио алоқа усуллари  ёрдамида кабел участкаси билан тўлиқ равишда боғланиб туради .

Марказлаштирилган ёки участкали усул ёрдамида трассани моторлаштирилган равишда кўздан кечириб бўлмаган ҳолда ташкил этилади. Бундай ҳолатда хизмат кўрсатилувчи кабелли трасса бир қанча участкаларга бўлиб чиқилади ва бу участкалар ишчилар яшайдиган ва жойлашган жойга яқин бўлади.

Комбинацияланган хизмат кўрсатиш усулида трассанинг маълум бир қисми марказлашган усул ёрдамида хизмат кўрсатилса, бошқа қисми эса участка монтерлари томонидан хизмат кўрсатилади.

Кабелли алоқа линияларининг техник хизмати ва таъмирлаш ишлари ўз ичига қуйидагиларни олади: техник хизмат кўрсатиш жорий яъни ҳар куни кундалик равишда ва маълум бир вақтларда режа асосида огохлантирилган равишда олиб борилади .

Кундалик ва режа бўйича огоҳлантирилган хизмат кўрсатишда қуйидаги ишлар бажарилади:

-         трассанинг ҳолати бўйича техник назорат ва умумдавлат алоқа воситаларини қўриқлаш қоидаларини бажариш;

-         ҳамма иншоот хамда автоматика, сигнализация ва телемеханика қурилмаларининг ишлашини техник назорат қилиш;

-         профилактик ишларни бажариш;

-         кабелларнинг электр тавсилотларини назорат ишларини олиб бориш;

-         аниқланиб топилган носозликларни бартараф этиш;

-         линиядаги шикастланган жойларни тузатиш учун авариявий захира кабеллари (иложи бўлса енгил конструкциядаги кабеллар) арматуралари ва материаллари билан таъминлаш;

-         механизмларни, транспортларни, асбоб-ускуналарни, ўлчов асбоб-ускуналарни     

ва махсус кийимларни режали-профилактик ҳамда авария тиклаш ишларини бажариш учун ишлайдиган ва бузилмаган ҳолатда сақлаб туриш;

-         авария ва шикастланишларни бартараф этиш;

-         қўриқлаш ва тушунтириш ишларини олиб бориш;

-         таъқиқловчи белгиларни қўйиш;

-         линия иншоотларини қишки шароитларга, сел ювиб кетиш ва ер кўчиш каби табиий офатларга тайёрлаш керак;

-         техник хисобни олиб бориш;

-         кабелли линия иншоатлари ўтган зоналарда бошқа иншоотларни қуриш, сув хавзаларини тозалаш, ерни кавлаш билан боғлиқ бўлган ишлар бажарилиши чоғида турли хил  шикастланишларни олдини олиш.

Эксплуатация жараёнида техник назорат қилишда қуйидагиларга этибор бермоқ зарур:

-         кабелли алоқа линия трассаси ўтган жойларда ва унга яқин бўлган жойларда жойлашган махаллий хокимиятни, корхона ва ташкилотларни, хўжалик юритувчи  корхоналарни, ширкат хўжаликларини кабел трассаси ўтган жойларда кабелларни қўриқлаш зонасида умумдавлат алоқа воситаларини  мухофаза этиш қоидаларини тўлиқ равишда бажариш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;

-         аҳоли ўртасида қурилиш ва бошқа ташкилот ишчилари  ўртасида кабелли линия трассасида турли хил ишларни бажарилишида кабелни қўриқлаш зонасида эхтиёткорлик чоралари бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш;

-         ер ости кабеллари ўтган жойларда турли хил ер билан боғлиқ бўлган ишларни бажариш чоғида жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирувчи хужжатларини топшириш;

-         алоқа кабелларини бошқа ер ости ва ер усти иншоотлари билан яқинлашган жойларда ва келажакда қурилиш ишлари мўлжолланнаётган зоналарда огоҳлантирувчи белгиларни ўрнатиш;

-         кабел ўтган қўриқлаш зоналарида ер билан боғлиқ бўлган ва бошқа ишлар бажарилишида доимий равишда назорат ишларини олиб бориш, ҳамда турли хил шикастланишлардан мухофаза этиш чораларини кўриш;

-         кабел трассасида ер сурилишларини ва ер кўчишларини олдини олиш;

-         ўлчов устунчалари, сигнал ва таъқиқлавчи белгилар, КИП (контрольна измерительный пункт-назорот ўлчов пункти) ва бошқа қурилмаларнинг  ҳолатини текшириш, керак бўлса хосил бўлган носозликларни бартараф этиш.     

 

8.4 Линия-кабел иншоотларини таъмирлаш.

Кабелли линияларни таъмирлаш ўз навбатида жорий ва капитал тамирлаш турларига бўлинади.

Жорий таъмирлаш тасдиқдланган йиллик иш режаси бўйича эксплутация қилувчи ишчи ҳодимлар томонидан бажарилади ва унда қуйидаги ишлар бажарилади:

-         трассани текислаб планировка қилиш, қўшимча таъқиқловчи белгилар қўйиш, ўлчов устунларини қайта тиклаш, кронштейн, консол, кабел қутиси каби кабел арматураларини бўяш, кабел ётқизилган чуқурликни текшириш, қувурлардан иборат бўлган заҳира каналларни текшириш ва х.к.з.

-         кабел ташқи мухофазаловчи қобиғи ва пластмассали антикоррозиявий қопламлардаги шикастланган жойни аниқлаш ва уларни тузатиб бартараф этиш;

-         қишки шароитларга ва баҳорги сув тошқинлари ҳамда ер кўчкилари шароитларига иншоотни эксплутацияга тайёрлаш;

-         кабелларни вақтинчалик ўзгармас ҳаво босими остига қўйиш;

-         кабелларнинг мухофазалаш қурилмалари ҳолатини текшириш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш;

-         газ ўтказмайдиган ва изоляцияловчи муфталарни , КИПларни таъмирлаш ва керак бўлса улар алмаштириш;

-         битта қурилиш узунлигидаги кабелларни зарур бўлса ташқарига чиқариш ва нормадаги чуқурликка кўмиш;

-         қўшимча ўлчов устунчаларини қўйиш;

-         техник хужжатларни кўриб чиқиб корректировка қилиш ва қайта текшириш.

Кабелли иншоотларни жорий таъмирлаш ишлари тугагандан сўнг эксплуатация қилувчи корхона рахбари томонидан тайинланган комиссия божарилган ишларни қабул қилади ва далолатнома ёрдамида рўйхатга олиниб, бажарилган таъмирлаш иш сифати линия иншоотни қабул қилувчи комиссия томонидан бахоланади.

Капитал таъмирлаш ўз ичига қуйидаги ишларни олади:

-  битта қурилиш узунлигидан ортиқ бўлган линия участкасида ишга яроқсиз бўлган кабелни алмаштиради;

-    ишлаб бўлган яроқсиз ускуна ёки арматурани алмаштирилади;

-    канализация ва қудуқларни қайтадан қуради;

-    ерда ёки дарё кечувлардаги кабелларни чуқурлаштириб кўмади;

-    дарё орқали ўтувчи кечувларда захира кабелларини ётқизади;

-    кабелларни коррозиядан, яшин уришдан мухофазалаш ишларини бажаради;

-         кабелларни жуда кенг частота диапазонида ишлаши учун симметриялайди ва линияни қайта реконструкциялайди ;

-         кабелларни электр тавсилотларини нормага келтиради;

-         кабеллар ва ускуналарни янгисига алмаштиради.

Копитал таъмирлаш ишлари тугагандан сўнг эксплуатация қилувчи корхона рахбари томонидан тайинланган камиссия бажарилган ишларни қабул қилиб олади. Қабул қилиш далолатномасида бажарилган иш ҳажми, иш сифати бахоланади ва бажарилган иш бахосининг сметаси кўрсатилади. Кабелли линия иншоотлари билан ҳамма таъмирлаш ишлари муфтаар демонтажи ёки охирги ускуналар билин боғлиқ бўлган ишларни бажариш учун олдиндан келишилган кабел участкалари рахбари рухсати билан бажарилади. 

 

8.5 Кабел иншоотларини қўриқлаш ва авария-тиклаш ишлари.

Кабелли алоқа линияларининг тўхтамасдан ишлаши ва уларнинг ишловчанлигини ошириш бўйича асосий шартлардан бири трассага яқин бўлган жойларда ердан фойдаланувчилар ва бошқа қурилиш ташкилатлар бажараётган ишлар хисобига хосил бўлувчи механик шикастланишларни яъни авария сонини каматиришдан иборат. Шикастланишлар тахлили шуни кўрсатдики линиядаги кўплаб авариялар механик шикастланишлардан ҳосил бўлади.

Шикастланишларни олдини олиш учун эксплуатация қилувчи алоқа корхонаси бир қанча профилактик чораларни кўриши керак, булар: кабелни қўриқлаш зонасида иш олиб борувчи қурилиш ташкилотларида кабелли линия трассаси бўйлаб жойлашган ердан фойдаланувчилар ўртасида тушунтириш ишлари; техник шартларни бериш ва қўриқлаш зонасида бажариладиган ишларни талаб бўйича назорат қилиш; линия иншоотларини қўриқлаш бўйича профилактик ишларни бажариш ва х.к.з.

Кабелли алоқа линиялари эксплуатация жараёнида ишловчанлиги қуйида келтирилган ҳолатларда эришилади:

Норма – электр ва физика-механик параметрларни ўрнатилган тартибдаги нормаси;

Шикастланиш – линиянинг бир қанча параметрларини нормадан кичик бўлиши, бунда алоқа ўрнатилган бўлса ҳам баъзи бир каналлар бўйича узатиш сифати кичик ҳолатда бўлиши мумкин;

Авария – битта ёки бир нечта алоқа тизимидаги линия трактиниг тўлиқ равишда ишдан чиқиб тўхташ ҳолати.

  Кабелли алоқа линия ҳолатини бахолашда асосий критерийлардан бири  узатиш тизимининг, гурух ва алоқа кабелларининг ишлашидир. Аварияни тугатиш ишлари бир зумда ташкил қилинади ва қоида бўйича  бундай ишлар бутунлай тугатилмагунча тезда бажарилиб об-ҳаво ва туну-кун шароитига боғлиқ эмас. Авария ишларини бажариш учун махсус бўлинма ташкил қилиниб у танспорт, турли асбоб ускуналар кабеллар монтажи учун зарур бўлган материаллар ҳамда махсус кийимлар билан таъминланган бўлади. Эксплутация қилувчи корхона томонидан авария тиклаш ишларини ташкил этиш бўйича оператив режа ишлаб чиқарилиб у ўз ичига биринчи навбатда тикланиши лозим бўлган магистрал алоқа рўйхатига эга ва у ўз навбатида тизимни бир кабелли ишлаш тизимига ўтказиш ҳамда авария ишларини тугатиш бўйича ишчиларни бир жойга йиғиш ва уларга хабар бериб уларни авария бўлган жойга элитш ҳамда авария ишларига чиққанида зарур бўлган қўлланувчи техник ускуналар билан таъминланган бўлиши керак. Биринчи навбатда шикастланган жойни тиклаш бўйича ишларни кабел участка ишчилари ёрдамида бажарилиши, лозим агар кабел участка ишчилари томонидан аварияни бартараф этиб бўлмайдиган бўлса, у ҳолда шу яқин атрофда жойлашган кабел участка ходимлари ёки ШАК ходимлари жалб этилади. Тиклаш ишлари бошлангунга қадар икки томонлама электр ўлчов ишлари олиб борилиб унда шикастланган участка ва шикастланиш ҳарактери аниқланади.

Биринчи навбатда вақтинчалик уланиш бўйича ишлар олиб борилади ва вақтинчалик алоқа ташкил этилади. Бир вақтнинг ўзида доимий алоқани ташкил этиш ишлари билан боғлиқ бўлган ташкилий ишлар ҳам олиб борилади. Термокамераларда ва НУП камераларидаги ҳамма ишлар цистерна бўғинидаги қопқоқлар очиқ ҳолда бажарилиши лозим. НУП ичидаги ишларни бажаришда икки кишидан кам бўлмаган бригада ёрдамида бажарилади, бунда битта ишчи техника хавфсизлигига жавобгар шахс бўлиши керак. Бригададаги иккинчи шахс қалайловчи ёки автомашини шофери НУП тепасидан қараб туриши лозим. Линиядаги муфтани очиш фақатгина масофадан дистанционн электр озуқа манбаи узилгандан сўнг рухсат этилади. Ҳар бир авария бўйича ШАК томонидан юборилган вакил билан биргаликда текширув ишлари олиб борилади ва бу авария ҳолати учун далотнома тузилади.

 

8.6. Эксплутация жараёнидаги электр ўлчовлар.

  Линия иншоатларининг эксплутация жараёнидаги электр ўлчов ишлари линия иншоотларининг электр ҳолатини аниқлаш мақсадида бажарилади ва унда шикастланишларни бўлиши ҳақида огохлантиради хамда статистик малумотларни келажак учун йиғади чунки бундай маълумотлар ишончлилигини ошириш чораларидан бўлиб хисобланади.

  Техник эксплутация жараёнида қуйидаги ўлчов ишлари олиб борилади: прафилактик, авариявий, назоратловчи ҳамда эксплутациянинг бошланғич даврида олиб борилувчи ўлчов ишлари.

  Профилактик ўлчовлар тасдиқланган режа асосида олиб борилади. Ўлчов ишларининг хажми ва уларнинг ўлчов вақтлари ҳамда таркиби махаллий шароитлар ва кабелнинг ҳолатига қараб олиб борилади. Кабел занжирларининг параметрларини профилактив ўлчови кабелларни ўзгармас ҳаво босими остида ушланмаган ҳолатда ва электр параметрлари доимий назорат остида бўлмаган ҳолатда ҳамда мураккаб климатик ва географик шароитларда ётқизилган кабеллар учун бажарилмайда.

 Авариявий ўлчовлар асосан шикастланган кабелларнинг ҳарактери ва  шикастланган жойини аниқлаш мақсадида олиб борилади. Авариявий ўлчов ишларини олиб бориш учун алоқани марказий бошқарув пункти ўлчов олиб бориладиган кабелда камида икки жуфт ўтказгичлар занжири ажратилган бўлиши керак. Авариявий ўлчовларнинг бирламчи ўлчов ишлари ОУП ёки НУП нинг кучайтиргич пунктидан олиб борилиб, ундан сўнг аниқлик киритиш мақсадида линиянинг ўзида бажарилади.

  Назорат ўлчовлари ёки текширув ўлчовлари таъмирлар ишлари тугагандан сўнг таъмирлаш-тиклаш ишларининг сифатини аниқлаш мақсадида олиб борилади. Бундай ўлчов ишлари кабелнинг охирги ускуналарига боғловчи муфталар уланмасдан аввал бажарилади.

  Эксплутациянинг бошланғич даврида олиб борилувчи ўлчов ишлари шаҳарлараро алоқа линияларида янги турдаги кабеллар қўлланган жойларда олиб борилади, бундай ўлчов ишининг мақсади кабелларнинг ишончлилигини ва алоқа сифатини ҳарактерловчи статистик маълумотларни йиғиш мақсадида бажарилади. Ўлчов ишлари махсус дастур бўйича Ўзбекистон Алоқа ва Ахборотлаштириш Агентлиги томонидан тасдиқланган услубий қўлланма асосида олиб борилади.

 

8.7. Шаҳар телефон тармоқларининг кабелли линияларинг эксплутацияси.

  Кабелли линиялар шикастланганда ва авария ҳолатида бўлганда техник хизмат кўрсатувчи ишчи ва хизматчилар бу ишларни тугатиш мақсадида бир қанча ташкилий ишлар олиб борадилар. Бунинг учун бир вақтнинг ўзида шикастланган алоқа линияларини шу йўналишдаги бўш бўлган ва нормал ҳолатда ишлайдиган жуфтликларга улайдилар ёки бошқа кабеллар ёрдамида шкафлараро алоқа ташкил қилинади ёхуд бошқа йўналишлар орқали осма кабеллар ёрдамида вақтинчалик алоқа йўли ташкил қиладилар. Бундай шароитларда биринчи навбатда таксафонлар, 01, 02 ва 03 каби махсус хизматлар ва  бошқа зарур бўлган алоқа воситалари уланади.

Шикастланган кабелларни максимал рухсат этиладиган тикланиш муддати шикастланган кабел сиғимига боғлиқ. Шикастланган охирги ускуналар ва кабеллар эса кабелдаги бошқа жуфтликлар ёрдамида ўша куннинг ўзида алоқа ташкил этилиши зарур. Сиғими 200х2 гача бўлган кабеллардаги шикастланишни тугаллаш вақти битта оралиқда 36 соат бўлса, 400х2 кабелда 42 соат, 600х2 кабелда 60 соат, 800х2 кабелда 72 соат ва 1200х2 кабелар учун 80 соат вақт мобайнида шикастланган жой тузатилиши керак. Юқори частотали кабелларда шикастланиш жойини бартараф этиш муддати 24 соатни ташкил қилади.

Кабелли линияларда асосий шикастланишлар қуйидаги кўринишда бўлади:

-         “қисқа туташув” (“короткое”) – бу ҳолатда жуфтликдаги ток ўтказгич симларини бир-бир билан уланган ҳолати;

-         “бир-бирига узатув” (“сообщение”) – бу ҳолатда жуфтликдаги ток ўтказгич симларидан бирини қўшни занжирларни бир-бир билан уланиш ҳолати;

-         “узилиш” (“обрыв”) бу ҳолда жуфтликдаги битта ёки иккала ток ўтказгич симларини узилган ҳолати.

 Бундан ташқари битта ёки юқорида қайт этиб кўрсатилган бир нечта шикастланишлар бир вақтнинг  ўзида содир бўлиши мумкин.

Кабелли шикастланишларни бартараф этиш ёки йўқотиш учун шкасланган жойни аниқлаш мақсадида електр ўлчов ишларини олиб бориш бошланади. Авария холати рўй берганда бир вақтнинг ўзида кабел ётқизилган трассадан ҳамма қудуқлар очилиб унинг ичида ётқизилган кабеллар жуда ҳам аниқлик билан кўздан кечирилади ва кабел ичидаги ҳаво босими ҳам текшириб чиқилади. Трассадаги кабел қудуқларида иш олиб бориш жараёнида қудуқ олдига албатта тўсиқлар қўйилиши керак қудуқ люки очилиб унинг ичидаги ҳаво газоанализатор ускунаси ёрдамида заҳарли газлар бор ёки йўқлиги текширилади.  Канализациядаги камида учта қудуқ қопқоқлари очилиб уни шамоллатиш зарур, қудуқ ичидаги турли ҳил оқава сувларни тортиб олиб ташлаш, қудуқларни ёруғлик лампалари ёрдамида ёруғлантириш, қудуқ деворларини куритиш ва махсус нарвон ёрдамида қудуқ ичига тушиш керак. Бу ишлар бажарилиб бўлингандан сўнг қудуқ ичидаги кабеллар ичида шикастланган кабелни устига кийдирилган ҳалқа ёрдамида ажратиб топиб олинади ва кабел устидаги кабел қобиғи яхшилаб тозалаб артилади. Қудуқ ичидаги кабеллардан шикастланган кабелни ахтаришда қудуқ ичидаги муфталардан ҳаво босими чиқаётганлигига катта эътибор берилади. Кабелни усти артилётганда муфталарга ва кабел қобиғларини эзилишларига катта эътибор бермоқ керак. Кабелни артиб бўлингандан сўнг кабел ва ундаги муфта усти қўл билан ушлаб кўрилиб, унинг усти иссиқ бўлган жой текшириб кўздан ўтказилади. Агар шикастланган кабел тўлиқ равишда ўчирилмаган ҳолатда бўлса шикастланган кабел ичига намгарчилик кириши билан электролиз процесси бошланади ва қобиғи исийди.

Агар шикастланган кабел участкаси қудуқ ичида бўлса  у ҳолда шикастланган кабел ёки муфта олиб ташланиб кабел яхшилаб қуритилиши керак.

Кичик сиғимдаги кабеллар ичига сув кириб изоляция хўлланилган ҳолатда бўлса бундай ҳолат айниқса қоғозли кабелларда рўй беради, бунинг учун изоляцияланган кабел ток ўтказгичлари ва кабел ўзаги 130оС ҳароратда қиздирилган кабел массаси ёрдамида қуритилади. Полиэтилен ва стрирофлекс изоляцяли кабелларни қуритиш учун унча юқори бўлмаган ҳароратда иситиш йўли ёки азот ёҳуд қуритилган ҳаво ёрдамида кабелга пуфланади.

Агар шикастланган кабел қудуқлар орасидаги оралиқларда (пролетларда) бўладиган бўлса у ҳолда кабел ётқизилган трасса участкасидаги йўл усти очилиб ўлчов асбоблари ёки ҳаво босими усули ёрдамида аниқланади ҳамда шикастланган жой бартараф этилади.

Бино деворларига осиб ётқизилган кабелларни шикастланган жойини аниқлаб уни бартараф этиш учун электр ўлчов ишлари олиб борилади ва деворларга суяб қўйилган нарвон ёрдамида осилган кабел тўлиқ ва аниқ равишда текшириб чиқилади. Агар кабелларнинг охирги ускуналарида изоляция қаршилиги камайиб кетган бўлса, у ҳолда электр иситгич ёрдамида иссиқ ҳаво орқали қуритиш мақсадга мувофиқдир.

Кабел бокслари, яшиклари ва тақсимлаш қутичасидаги маълум бир жуфтликлар шикастланган бўлса, у ҳолда плинт ечиб олиниб орқа томони тўлиқ равишда кўздан кечирилиб текширилади. Топиб аниқланган шикастланган жуфтликдаги ток ўтказгич симлари қайтадан тақсимланиб қалайланиб пайвандлаб уланади.

Лозим топиладиган бўлса плинт  кабел массаси ёрдамида ювилиб қуритилади ёки иссиқ ҳаво ёрдамида яхшилаб қуритилади, шикастланган клеммалар бошқасига алмаштирилади. Ҳамма ишлар бажарилиб бўлгандан сўнг алоқани ташкил этиш сифатини тамирлаш бюросидаги ўлчов столи ёрдамида назорат текширувдан ўтказилади.

 

 

Назорат саволлари.

1.      Шаҳарлараро, шаҳар ва қишлоқ тармоқларидаги линияларга эксплуатацион хизмат кўрсатиш қандай равишда ташкил этилади?

2.      Линия иншоотларига хизмат кўрсатишни турли усулларини таққосланг.

3.      Профилактик, назорат ва авариявий ўлчов ишлари ҳажми ва таркиби.

4.      Кабелли шикастланишлар жойини аниқлашда электр ўлчов ишларининг қандай усулари қўлланилади.

5.      ШТТ ва ҚТТ линия иншоотларига эксплуатация хизмат кўрсатишнинг авзалликлари.

6.      Линияларда авария тиклаш ишлари қай тартибда олиб борилади?

7.      Кабелли алоқа линияларининг ишончлилигига таъсир этувчи асосий омиллар.

8.      Кабелли алоқа линиялариниг ишончлилигини бахолашни тавсилотларини айтиб беринг.

9.      Алоқа линияларини қурилишида техника хавфсизлиги бўйича қандай чора тадбирлар қўлланилади.   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Алоқа иншоатларининг қурилиш асослари” фанидан

маърузалар матни.

5522200 - “Телекоммуникация ” йўналиши бўйича

Кундузги  талабаларга

ТУТ кафедра йиғилишида  (2010  йил ___ –март)

 кўриб чиқилган ва нашрга тавсия этилган  (___ - баённома)

 

 

                                     

 

 

 

 

 

 

 

Тузувчи катта ўқитувчи: Р.З.Камолидинов

                

 

 

 

     Бош мухарир:         Р.И.Исаев

      

 

 

 

     Мухарир:      Р.И. Исаев