ЎЗБЕКИСТОН  АЛОҚА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

 

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 


 

Иқтисодиёт назарияси кафедраси

 

 

 

 

 

«Иқтисодий назарияси» фанидан

 

МИСОЛ ВА МАСАЛАЛАР ТЎПЛАМИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент-2012

“МАЪҚУЛЛАНГАН”

Иқтисод ва Бошқарув факультети илмий Кенгашида муҳокама қилинган ва маъқулланган.

Кенгаш раиси ________________ Бобомурадов Х.М.

“______” ______________ 2012йил.

 

 

 

 

 

“ТАВСИЯ ЭТИЛГАН”

“Иқтисодиёт назарияси” кафедраси мажлисида муҳокама қилинган ва тавсия этилган

Кафедра мудири ____________доц. Мирзаев Ф.Р.

(Кафедра мажлисининг          - сонли баённомаси)

____________ 2012 йил

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тақризчилар:

Жўраев Т.Т.  – Тошкент молия институти «Иқтисодиёт назарияси» кафедраси мудири, и.ф.д.

Ўрмонов Н.Т. – Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Иқтисодиёт назарияси» кафедраси доценти, и.ф.н.

 

 

Тузувчи:

© Мирзаев Ф, Деҳқонов Ғ, Қувандиқова Д, Саидрасулова Х, «Иқтисодиёт назарияси» фанидан мисол ва масалалар тўплами. – Т.: ТАТУ, 2012. 33 бет.


КИРИШ

 

                Яшаб турган давримизнинг хусусияти  ҳар бир соҳанинг тубдан ва сифат жиҳатидан янгиланиш,  олдимизга қўйилган мақсадга эришишнинг аниқ вазифаларини ифода этади. бу эса ҳар биримиздан қилаётган ишимизни қайта кўриб чиқишни ва янгича ёндошувни талаб қилмоқда. «Иқтисодиёт назарияси» фани давлатнинг иқтисодий сиёсатини асослаб бериш билан бирга, бозор иқтисодиётига ўтаётган бир даврда ёшларимизнинг иқтисодий билимга чанқоқлигини қондиришдаги асосий назрий фандир.

Тадбиркорлик соҳаси, бошқарув тизими бевосита ишлаб чиқариш ва бизнесда ҳам чуқур назарий ва амалий билимларсиз ҳаракат қилиш таҳликали ва самарасиздир. Ҳозирги кунда даромаднинг миқдори ҳам ишчи кучининг малакаси ва тажрибасига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Шу борада «Иқтисодиёт назарияси» фанидан олган билимларни янада чуқурроқ ўзлаштириши ва талабни мустақил ишлашга ундаш мақсадида қуйидаги масалар тўплами таклиф қилинмоқда.

Мазкур масалалар ва мисоллар Ўзбекистон Республикасининг ҳамда чет эл иқтисодчиларининг китобларидаги илмий нуқтаи назарларга таянади. Шунинг, уларни ечишда ҳар бир киши ўзининг ҳаётий тажрибасига ҳам таяниш мумкин.

Ушбу қўлланма Олий ва ўрта махсус билим юртлари талабалари, коллеж ва лицей ўқувчилари ҳамда иқтисодиёт назарияси билан қизиқувчиларга мўлжалланган.

Қўлланма бўйича билдирилган фикр ва мулоҳазаларни муаллифлар минатдорчилик билан қабул қилиб, кейинги қўлланма устида ишлашда ҳисобга оладилар.                   

 

 

 

 

 

1-мавзу: «Иқтисодиёт назарияси» фанинг предмети ва билиш услублари

 

1. Қуйидагиларнинг қайси бири иқтисодиёт назариясининг предметига таалуқли эмас ва нима учун?

1. Эҳтиёжларнинг максимал даражада қондирилиши;

2. Чексиз ресурслар;

3. Чексиз эҳтиёжлар;

4. Ресурслардан самарали фойдаланиш.

2. Микроэкономика ва макроэкономикага таалуқли фикрларни аниқланг.

А) давлат нархларни эркинлаштириш сиёсатини амалга оширмоқда.

Б) узоқ давр мобайнида ё\ингарчиликнинг бўлмаслиги Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудида дон экинлари ҳосилдорлигини камайтирди.

В) Ўзбекистонда минимал иш ҳаққи 11550 сўмни ташкил этади.

Г) бюджет камоматнинг бартараф этилиши инфляция даражасини пасайтириш воситаларидан биридир.

Д) солиқ ставкаларининг пасайтирлиши мамлактда ишлаб чиқаришфаоллигининг ошишига олиб келади.

Е) студентнинг стипендия миқдори унинг оиласининг ўртача даромадига ёки ўзининг шахсий даромадига бо\лиқдир.

Ж) миллий пул бирлигининг конвертациясини жорий қилиниши ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш элементларидан биридир.

3. Қуйидаги иқтисодий оқимларни улар пайдо бўлишини тарихий кетма кетликда жойлаштиринг:кейнсчилик, физиократлар, маржинализм, классик оқим, неоклассик оқим, меркантелизм.

4. Қуйидаги боғлиқликларни кўриб чиқинг:

А) даромад ва таълим олиш;

Б) паст даромад ва кўп болалилик;

В) иш ҳаққининг ўсиши ва мамлакатда нарх умумий даражасининг ўсиши;

Г) бозорда товар таклифининг ўзгариши ва шу товар нархининг ўзгариши.

Бу ерда сабаб нима ва оқибат нима? Сабаб ва оқибатнинг ўрни алмашса бўладими?

                   

2-Мавзу: Ишлаб чиқариш жараёни мазмуни ва унинг натижалари.

 

1. Ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизи\и (И.ч.и.э.ч.) берилган.

Агар:

а) Х товарини ишлаб чиқараётган тармоқда ФТП Х маҳсулотини 60 бирликка (донага) етказса;

б) Y товари ишлаб чиқарилаётган тармоққа қўшимча ресурсларнинг жалб қилиниши Y товар миқдорини 20 бирликка ошириш имконини беради.

в) бу жараён иккала тармоқда ҳам амалга ошадими?

 

Y

 

50      И.ч.и.э.г.

 

 

 

       0     10                                                Х        

 

2) Х ва Y товарларини ишлаб чиқаришда барча фойдаланиладиган ресурслар мутлоқ ўринбосардир.

а) агар маълум мамлакатда фақат Х ва Y товарлари ишлаб чиқарилса, ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи қандай кўриншига эга бўлади.

б) агар ресурслар мутлақо бир бирни ўрнини боса олмаса и.ч.и.э.ч. қандай бўлади?

3) Марказлашган режали, анъанавий ва бозор иқтисодиётига асосланган жамиятлар учун умумий бўлган муаммолар мавжудми? Саволнинг бу тарзда қўйилишига қўшиласизми?

4) а) «Нима ишлаб чиқариш?» деган савол ресурсларнинг чекланганлиги шароитида пайдо бўлиб, хусусий бизнесга таалуқлидир.

б) «Қандай ишлаб чиқариш керак» деган савол кўп сонли меҳнатга лаёқатли аҳолиси бор жамият учун таалуқли эмас.

в) «Ким учун ишлаб чиқариш керак?» деган савол марказлашган режали иқтисодиёт учун актуал эмас. Ҳар бир пуктга берган жавобингизни асосланг.

5) Ишлаб чиқариш омилларидан максимал фойдаланиш қуйидаги натижаларга олиб келади.

а) аҳоли бандлигининг ошишига;

б) «технологик» ўсишга;

в) ишлаб чиқарилган неъматларнинг кўпайишига. Ишлаб чиқариш омилларини айтинг ва тў\ри жавобни беринг.

6) Қуйидаги фаолият турларини кўриб чиқинг.

а) автомобиль ишлаб чиқариш;

б) китоб ёзиш;

в) фильмни муратга тушириш;

г) савдо битими тузиш;

д) диссертация ҳимоя қилиш.

Сизнингча, бу фаолият турлари (ёки фақат моддийлари) натижаларининг барчаси жамият бойлигининг элементлари бўла оладими?

7) Инсонларнинг чексиз эҳтиёжлари ресурслар камёблигини белгилайди. Сиз бу кўрсатмага қўшиласизми? Жавобингизни асосланг.

8) «Вақт – бу пул» деган фикр Бенджамин Франклинга тегишлидир. Ўз шархингизни беринг.

 

3-мавзу: Ижтимоий – иқтисодий тизимлар ва мулкчилик муносабатлари.

 

1.        «Иқтисодий тизим» - .... Таърифни давом эттиринг.

2.       Иқтисодий тизим турларини даврий кетма-кетликда ёзинг:

-бозор иқтисодиёти;

-буйруқли иқтисодиёт;

-аралаш иқтисодиёт;

-анъанавий иқтисодиёт.

3. Формацияларни тўлдиринг:

-Қулдорлик, капитализм.

4. Бир турдаги маҳсулот шлаб чиқаришга ёки бир хил ишни бажарувчилар меҳнати қайси технологик шаклга тегишли?

5) Турли иқтисодий тизимлар иқтисодиётнинг асосий муаммоларини қандай ечадилар?

6) Ҳар бир тизим аввалгисига қараганда самаралироқдир. Изоҳ беринг.

7.                    Моноструктурали ва полиструктурали тизимлар маъносини тушунтириб беринг.

8.       Гиффен самараси нимани англатади?

  

4-Мавзу: Товар-пул муносабатлари ривожланиши бозор иқтисодиёти шаклланиши ва ама қилишнинг асосидир.

1. 18 та қаламнинг 50 та дафтар товарларининг алмашув қиймати қандай ўзгаради, агар:

а) қаламлар қиймати 2 баробар ошса?

б) дафтарлар қиймати 2 баробар тушса?

в) қаламлар қиймати 2 марта тушса ва дафтарлар қиймати 2 марта ошса?

Алмашув қиймати нима? Қиймат ва алмашув қиймати ўртасидаги бо\лиқликни тушунтиринг?

2.       8 соат давомида ишчи 8 та маҳсулот ишлаб чиқаради.

Агар:

а) меҳнат унумдорлиги 2 марта ошса?

б) меҳнат унумдорлиги 1,5 марта ошса?

Бир маҳсулот ва барча маҳсулотларнинг қиймати қандай ўзгаради?

3. Аҳолининг Х товарга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 3 нафар ишлаб чиқарувчи меҳнат қилади.

 

Ишлаб чиқарувчилар

Х(е) товарнинг 1 бирлигини ишлаб чиқаришга сарфланадиган вақт (t)

Ишлаб чиқарилган товарлар миқдори Х (бир) Q

А

В

С

3

4

5

200

150

180

 

Х товарнинг қиймати миқдорини аниқланг ёки t ижтимоий зарурий вақтни.

4.  Муомаладаги товарлар нархининг йиғиндиси 300 минг сўм, кредитга сотилган товарлар нархининг йиғиндиси 200 минг сўм, тўлов муддати келган товарлар нархи йиғиндиси – 10 минг сўм, қопланган тўловлар – 15 минг сўм. пул бирлиги сўм 1 йилда ўртача 25 оборот қилади.

Муамала учун зарур бўлган пул миқдорини аниқланг? Агар муамалага 15 минг сўм чиқарилса, иқтисодиётда қандай ўзгариш бўлади?

5.                   Миллий банкимиз филиалида қоғоз пуллар 215 сўмни ташкил этсин. Жам\арма кассалар ҳисобидаги қўйилмалар – 800 сўм бўлса, чек қўйлмалар - 1615 сўм бўлса майда муддатли қўйилмалар 2382 сўм бўлса, йирик муддатли қўйилмалар 620 сўм бўлса М1, М2, М3 пул агрегатларини ҳисобланг.

6. Товар пуллардан қоғоз ва кредит пулга ўтишнинг афзаллиги нимада? Товар пулларга қисман қайтиш мумкинми?

7. Агар муаммолада барча нақд пуллар йўқ бўлса, биз пулдан муамола воситаси сифатида фойдаланишдан тўхтаймизми?

8. Қуйидаги ҳолатларнинг ҳар бирида пул қандай вазифани бажаради?

а) Сизнинг банкдаги депозит ҳисобингиз;

б) Кредитга автомобиль сотиб олиш;

в) Бозорда сабзовот ҳарид қилиш;

г) Стипендия олиш;

д) Ер майдони сотиш;

е) прайс-лист на продавемую бўтовую технику в магазине.

9) Пулнинг абсалют ликвидлиги қуйидагиларга бо\лиқ:

а) унинг тилла мазмунига;

б) муамаладаги пул миқдорига;

в) пулнинг айланиш тезлигига;

г) трансакцион харажатларга;

Тўғри жавобни топинг.

10. Сизнинг 3 млн. нақд пулингиз бор. Ўртоғингизнинг эса 3 млн. сўм нархланган шаҳар четида уйи бор. Кимнинг мулки, бойлиги кўпроқ ликвидликка эга? Ҳар доим ҳам мулкнинг ликвидлиги фойда келтирадими?

11. Ҳозирги замон пулининг қадри қуйидагилар билан белгиланади?

а) унинг тилла мазмуни билан;

б) нархлар даражаси билан;  

 в) мутлоқ ликвидлиги билан;

г) муаммала учун зарур бўлган пул миқдори билан;

д) мамлакатнинг олтин заҳираси билан

                Тўғри жавобни топинг.

 

5-Мавзу: Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва амал қилиши.

 

1. Тошкент фонд биржасида 1 октябрда 1 донаси 1000 сўм бўлган 20.000 та акцияни 31 октябргача сотиш бўйича битим имзоланади. Октябрь ойида акция курси 1200 сўмга чиқди. Бу ҳолатда ким ва қанча миқдорда ютди? (сотувчими ёки харидорми?) Октябрь ойида акция курси 900 сўмгача пасайса нима бўлади?

 

7-Мавзу: Талаб ва таклиф назарияси. Бозор мувозонати.

1) Тарвузга бўлган талаб 100 дона бўлганда ҳар бир тарвуз нархи 21 сўмни ташкил қилади.

                160 дона бўлганда бир дона тарвуз 19 сўм бўлсин.

Ёйсимон эластиклик коэффициентини ҳисоблаймиз.

         2) Калишга бўлган талаб 150 дона бўлганда, ҳар бир пой калиш нархи 40 сўмни ташкил қилсин, талаб 250 дона бўлганда бир пой калиш нархи 37 сўм бўлсин. Ёйсимон эластик коэффициентини ҳисобланг.            

      3) Талабнинг чизиқли функцияси:  QД =24 – 2. Р кўринишга эга. Талаб миқдори.     QД=14  бўлганда талаб эластиклиги коэффиценти нечтага

тенглигини аниқланг.

     4)  Таклиф чизиқли функцияси берилган бўлсин. 

                     

                                            Q3  = - 20 + 4 R

 

         R =  120 бўлганда, таклифнинг нархга бо\лиқ эластиклиги коэффициентини аниқланг.

8-Мавзу. Рақобат ва монополия.

                1) Фирма колькулятор ишлаб чиқаради ва рақобатлашган бозорда ҳаракат қилади. Умумий ҳаракатлар функцияси

                                               ТС= 80 + Q2

бу ерда Q – ишлаб чиқариш ҳажми. Чекли ҳаражат МС = 2 . Q ўзгармас ҳаражат. FC =80.

а) Колькулятор нархи 100 сўм бўлса, фирма фойдани максималлаштириш учун қанча калькулятор ишлаб чиқариш керак?

б) Олинган фойда қанча бўлади?

в) Олинган фойдани  Р қуйидагича аниқлаймиз.

                2) Рақобатлашмаган бозор турлари. Бензинга талабнинг нарх бўйича эластиклиги – 6 бўлса, бензин сотувчи фирманинг монопол ҳокимияти нечега тенг.

3) Кино театрга кириш чиптасига бўлган нарх катталар ва болалар учун ҳар хил бўлсин катталарнинг чиптага бўлган жалб чизи\и қуйидагича.

                Рк =10 – (  1  ) . Q

                                     8000               

Бу ерда  Рк – катталар учун чипта нархи.

                     Qк – катталарнинг чиптага талаби.

 

Болаларнинг талаби.  Рб =6 – (  1   )   . Q б

                                                                 8000                                   

 

                         Рб – болалар чипта нархи

             Q б – болаларнинг чиптага талаби.

 

Кино театрга 56000 киши кириши мумкин. Кино театр раҳбарияти 56000 та чиптани сотиш ьучун нарх диффекциациясидан фойдаланмоқчи. Раҳбарият катталар ва болалар учун қандай нарх белгилайди.

               

9-Мавзу: Нархнинг моҳияти ва шаклланиш хусусиятлари.

1)            Фирманинг ишлаб чиқариш функцияси қуйидагича кўринишга эга:

Q=2. L. К

                Капитал нархи 6000 сўм, ишчи кучи нархи 10000. Агар фирма бюджети 100000 минг сўм бўлса, умаксимал миқдордв маҳсулот ишлаб чиқариш учун қанча ишчи кучидан ва қанча миқдордаги капиталдан фойдаланилади? Максимал ишлаб чиқариш ҳажми қанча бўлади?

Фирма 80 бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш учун 8 бирлик капиталдан ва 5 бирлик ишчи кучидан фойдаланади.

2) Бирор фирманинг ишлаб чиқариш функцияси қуйидагича берилган бўлсин:

                      Q = 2. L . К

Бир бирлик меҳнат нархи 2 минг сўм, бир бирлик капитал нархи 8 минг сўмгв тенг бўлсин. Фирма Q қ 1458 бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш учун қанча миқдорда меҳнатга ва капиталга эга бўлиши керак.

3) Агар капитал айланиш узунлиги 4 ойни ташкил этса у вақтда капиталнинг айланишлар сонини аниқланг.

 

10-Мавзу: Тадбиркорлик фаолияти. Тадбиркорлик капитали ва унинг айланиши.

 

                1) Асосий капиталнинг қиймати 40000 сўм капитални таъмирлаш учун сарфлар 15000 сўм хизмат даври 10 йил.

                Амортизация нормасини аниқланг.

2) Корхонанинг айлана капитал қиймати – 40000 минг сўм.

                               МД=135000 минг сўм.

                Материал си\имини аниқланг

                3) Тижорат фирмаси бир йилда савдо сотиқ ишини юритиш учун 15 млн. долл. жорий сарф қилган, шунинг эвазига 1,4 млн. фойда кўрган. Бинобарин фойда нормаси 9,3 % ни ташкил этади.

Фирма 20 млн. долл. капитал сарфлади. 1,4 млн. долл. фойда олди. Ушбу масалада қўйилган капиталнинг фойда келтириш даражасини аниқланг.

 

11-Мавзу: Корхона (фирма) ҳаражатлари ва фойдаси.

 

                     1) Тижорат фирмаси бирида савдо-сотиқ машини юритиш учун 15 млн. доллар жорий сарф қилинган, шунинг эвазига 1,4 млн. фойда кўрган. Тижорат фирмасининг фойда нормасини аниқланг .

2)  Бир турдаги маҳсулот, яъни болалар костюми ишлаб чиқарувчи учун 640 000 доллар ҳаражат қилган бўлса, бунда бир дона болалар формаси учун кетган ўртача ҳаражат нечи доллор бўлади.

                3)  Фирма 130 минг доллар, ҳаражат қилиб 10 минг доллор иқтисодий фойда кўрган.

Ҳаражатлар таркибига 5 минг доллорлик нормал фойда кирган. Корхонанинг фойда нормасини аниқланг.

                4) Корханинг ижара хақи 15000 суғурта пули 5000 сўм. Қарз юзасидан мажбуриятлар 2000 сўм амортизация 1000 сўм. Ёқилғи, энергия 15000 сўм. Транспорт хизмат сарфлари 5000 сўм ишчи – хизматчилар иш ҳақи 250000 сўм.

                Корхонанинг умумий ҳаражатлари неча сўмдан иборат.

                              

                12-мавзу. Иш ҳақи ва меҳнат муносабтлари

 

1) Иш кучининг номинал иш ҳақиси  574000 сўм. Истеъмол бюмлари ва хизмат баҳоси 40000 сўм.

Ишчи кучининг реал иш ҳақисини аниқланг.

2)       Иш кучининг номинал иш ҳақиси 607000 сўм

Истеъмол бюмлари ва хизмат баҳоси 40000 сўм

Ишчи кучининг реал иш ҳақисини аниқланг

 

13-мавзу. Агар муносабатлар ва агробизнес

1) Маълум ер участкасининг ер рентаси – 20 минг дол. Унинг фоизи – ссуда фоизи 5%  ушбу участканинг ер баҳосини аниқланг?

                              

2) Маълум участканинг ердан фойдалаганлиги учун тўланадиган рентаси 15 минг доллар. Ерга илгари сарфланган капитал фоизи 5 %.

Ер участкасини ижарага бергунга қадар унга қурилган иншоотлар амортизацияси 10 минг долл. Маълум участканинг ижара ҳақини аниқланг.

3) Ер участкаси 15%, банк тўлайдиган фоиз 1,5 %. Ернинг нархи қанча бўлади.

 

14-Мавзу: Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий ўлчамлари. Ялпи миллий маҳсулот ва унинг ҳаракат шакллари.

 

1. Тўқимачилик тармоғида 1 йилда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун иш ҳаққи миқдори 30 млн сўмни, тўланган солиқлар ва тўловлар миқдори 20 млн сўмни, фойда миқдори 20 млн сўмни ташкил этди. Бунда истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситалари қиймати 70 млн сўмни ташкил этди, шундан 40 млн сўми хом ашё, ёнилғи материаллар учун ва 30 млн сўм амортизация учун сарфланди. Тармоқдаги ички миллий маҳсулот миқдорини аниқланг.

                2. Пахтани қайта ишлаш тармо\ида иш ҳаққи 50 млн сўмни, тўланган солиқлар 25 млн сўмни, фойда 30 млн сўмни  амортизация ажратмалари 40 млн сўмни ва хом ашё материаллар сарфи 140 млн сўмни ташкил этди. Тармоқдаги ЖИМ миқдорини ва ИММ миқдорини аниқланг.

                4. Ялпи ички махсулот қийматини аниқлашда қўлланиладиган усулларни тушинтириб беринг.

                5. Корхонада 1-йил жалб қилинган капитал миқдори 120 минг сўм, ишчилар сони 100 та 2-йил эса жалб қилинган капитал миқдори 150 минг сўм, ишчилар сони 120 та, олинган умумий маҳсулот миқдори 1-йил 100 минг сўм, 2-йил эса 130 минг сўм, қўшилган омиллар унумдорлигини аниқланг.

6. Ишлаб чиқаришга сарфланган ресурс ҳаражатлари 850 минг сўм, олинган фойда 255 минг сўм бўлганда ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқланг.

7. Корхонада ойига 1500 дона маҳсулот ишлаб чиқарилади. Маҳсулот бирлигининг баҳоси 500 сўм, ишлаб чиқариш харажатлари 350 сўм бўлса, корхонанинг ялпи фойдаси неча сўмни ташкил қилади?

8. Мамлакат халк хужалигида 2004-йилда 9664,1 млрд. сумлик ЯММ ишлаб чикарилган, 2003-йил ЯММ киймати 7469,3 млрд. Сумни ташкил этган. 2003-йилда ЯММ нарх индексини аникланг.

9. Куйидаги жадвални тулдиринг.

Йиллар

Номинал ЯММ

 (млрд $)

Нарх индекси

Реал ЯММ

2001

105

121

 

2002

54

91

 

2003

98

100

 

10. Амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси 40 минг сўм, асосий капиталнинг қиймати 20 млн сўмни ташкил этса, амортизация нормасини аниқланг.

11. Шахсий даромад кандай аникланади.

12. Номинал ЯММ 480 млрд. сумдан 600 млрд сумгача, ЯММ Дефлятори эса 120% дан 150% гача кутарилди. Бундай холатда реал ЯММ хажмини аникланг. 

13. Мамлакат халк хужалигида 2003 йилда 4210,5 млрд. долларлик ЯММ ишлаб чикарилган, 2002- йилда эса ЯММ киймати 3213,6 млрд. долларни ташкил этган. 2003-йилга ЯММ нарх индексини аникланг.

14. Куйидаги жадвални тулдиринг.

 

Йиллар

Номинал ЯММ

Млрд. $

Дефлятор %

Реал ЯММ

2000

1700

50

 

2001

2100

70

 

2002

3200

100

 

2003

4800

120

 

 

15. Номинал ЯММ 500 млрд. сумдан 450 млрд. сумгача, ЯММ дефлятори эса 125 % дан 100 % гача камайган бундай холатда реал ЯММ хажмини аникланг.

16. Миллий иктисодиётда 3294,5 млрд. Сум, асосий капиталга килинган харажатлар 1136 млрд. Сум булганда СММ микдорини аникланг.

 

 15-мавзу: Ялпи талаб ва таклиф  

 

1. Ўқув қуролларига бўлган нархнинг 10% га ошиши талаб миқдорининг 5%  камайишига олиб келди. Бундай ҳолатда талабнинг эгилувчанлик даражасини аниқланг.

2. Ўқув қуролларига бўлган нархнинг 10% ошиши таклиф миқдорини 15% га ошишига олиб келди. Бу ҳолатдаги таклифнинг эгилувчанлик даражасини аниқланг.

3. Доимий харажатлар 72 минг сўм, ўзгарувчан харажатлар 188 минг сўм бўлганда 520 дона маҳсулот ишлаб чиқарилса, маҳсулот бирлигига тў\ри келадиган умумий харажатлар неча сўмни ташкил қилади?

4. Ун махсулотларига бўлган ялпи талабнинг 20%га ошиши миллий ишлаб чиқаришнинг реал хажмининг кўпайишига ва нарх даражасининг 0,7%га ошишига олиб келди.

        Сут махсулотларига бўлган ялпи талаб 10 фоизга камайганда миллий ишлаб чиқаришнинг реал хажми хам камаяди. Нарх даражаси эса ўзгаришсиз қолди. Храповикли самарани аниқланг.

                5.Тўқимачилик корхонасида махсулот ишлаб чиқаришнинг реал хажми 20 млн сўм , ресурс харажатлари эса 4 млн сўм бўлганда унумдорлик қанча? Ресурс харажатлари 1 млн сўмга кўпайганда махсулот ишлаб чиқариш реал хажми 5 % га камаяди. Бунда махсулот ишлаб чиқариш реал хажми неча сўмни ташкил этади ва унумдорлик қанчага камаяди?

                6. Корхонада ўтган йили 120 нафар ишчи кучи ёрдамида 150 минг сўмлик маҳсулот олинган бўлса, бу йил 10 нафар қўшилган ишчи ёрдамида 45 минг сўмлик қўшилган маҳсулот олинди.

                Бу йилги олинган умумий маҳсулот миқдори қанча?

                7. Бозорда байрам олди истеъмол турларига нархлар ошиб, байрамлар ўтганидан кейин ялпи талаб камайсада, нархлар олдинги даражасига тезда ва хамиша хам қайтиб келавермайди. Бу ҳолат иқтисодиётда қандай номланади?

                8.«Пигу самараси» ялпи таклифга қандай даражада таъсир этишини тушунтириб беринг.  

9. Корхонага давлат томонидан бериладиган субсидияларнинг ортиши ёки солиқ юкининг камайиши ишлаб чиқариш харажатлари ва ялпи таклифга қандай таъсир этади?

10. Корхонада ўтган йили 100 нафар ишчи кучи ёрдамида 100 минг сўмлик маҳсулот олинган бўлса, бу йил 20 нафар қўшилган ишчи ёрдамида 30 минг сўмлик қўшилган маҳсулот олинди.

                Бу йилги олинган умумий маҳсулот миқдори қанча?

11. Миллий иқтисодиётда ишлаб чиқаришнинг реал хажми 965 млн доллар, ресурс харажатлари 450 млн доллар. Ялпи таклиф омили бўлган унумдорликни аниқланг.

12. Ишлаб чиқарилган ва сотиб олинган махсулотнинг реал хажми тенг бўлганда иқтисодиётнинг холатини тушунтириб беринг.

13. Озиқ-овқат махсулотларига бўлган нархнинг 14,5 % ошиши таклиф миқдорини 19% га ошишига олиб келди. Бу ҳолатдаги таклифнинг эгилувчанлик даражасини аниқланг.

14. . Ишлаб чиқаришга сарфланган ресурс ҳаражатлари 850 минг сўм, олинган фойда 255 минг сўм бўлганда ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқланг.

15. Вальрас моделининг мазмун-моҳиятини тушунтириб беринг.

 

16-мавзу: Истеъмол, жамғарма ва инвестициялар. 

 

1. Шахсий даромад 65000 сўм бўлиб, унинг 52000 сўми истеъмолга кетса, истеъмолга ўртача мойилллик неча фоизни ташкил этади?

2. 65000 сўм шахсий даромаддан 13000 сўми жамғарма сифатида ишлатилса, жам\армага ўртача мойиллик неча фоизни ташкил этади?

3. Жамғариш фонди 8.8 млрд сўм, миллий даромад эса 22 млрд сўмни ташкил этса, бунда жамғариш нормасини аниқланг.

4. Қайси ҳолатда инвестициялаш самарали ҳисобланади, кутилаётган соф фойда нормаси фоиз ставкасидан ортиқ бўлгандами ёки аксинча фоиз ставкаси кутилаётган соф фойда нормасидан ортиқ бўлгандами?

5. 2004 йилда 2003 йилга нисбатан даромад даражаси 300 млрд. сўмга, истеъмол даражаси 200 млрд. сўмга ошган. Истеъмолга қўшилган мойиллик даражасини аниқланг.

6. Миллий иқтисодиётда 2003 йилда миллий даромад 1500 млрд. сўм, 2004 йилда 1800 млрд. сўм, жамгарма эса 2003 йилда 200 млрд. сўм, 2004 йилда 300 млрд. сўмни ташкил этади. Бунда жамгармага қўшилган мойилликни аникланг.

7. Жамгариш фонди 12,6 млрд. сўм, жамгариш нормаси эса 60 %  бўлганда миллий даромад неча сўмни ташкил этади.

8. Қуйидаги жадвални тўлдиринг.

       

Даромад даражаси

Истеъмол

(И)

Жамгарма

(Ж)

ИЎМ

ЖЎМ

1500

1800

2200

2400

1300

1500

1700

3000

 

 

 

 

9.       Қуйидаги қайси ҳолатда инвестициялаш самарали амалга оширилади:

а) кутилаётган соф фойда нормаси 10 %, фоиз ставкаси эса 7%ни ташкил этади.

б) фоиз ставкаси 12%, кутилаётган соф фойда нормаси эса 10% ни ташкил этади.

                10. Мамлакатда ЯММ миқдори 200 млрд долл., истеъмолга ўртача мойиллик 0,75. ЯММ миқдорини 400 млрд долларга кўтариш учун инвестиция миқдори қанча бўлиши керак.

                11. МPS=0,5 бўлганда даромадни 2000 бирликка кўпайтириш учун инвестиция миқдори қанчага ошиши керак.

                12. Мамлакатда  миллий даромад базис йилда 5 млрд сўмни жорий йилда эса 7,5 млрд сўмни ташкил этган. Жорий йилдаги инвестицион сарфлар суммаси 4 млрд сўм бўлганда инвестициялар самарадорлиги неча %ни ташкил этади.

13. Қуйида берилган истеъмол функцияси формуласи бўйича жадвални тўлдиринг. С=80 + 0,5 Y

 

 

 

  Даромад

Истеъмол

Жамгарма

0

100

200

300

400

500

 

 

 

14. Жамғариш фонди 12,6 млрд сўм, миллий даромад эса 21 млрд сўмни ташкил этса, бунда жамғариш нормасини аниқланг.

15. Мамлакатда миллий даромад 24 млрд сўм, жамгариш нормаси 40 % бўлганда жамгариш фонди миқдорини аниқланг.

 

17-Мавзу: Иқтисодий ўсиш ва миллий бойлик

 

1. Тикувчилик фабрикасининг 1-йил ишлаб чиқарган маҳсулот ҳажми 200 та, корхона маҳсулот ишлаб чиқаришни келгуси йилда 2 ҳисса кўпайтириш учун мавжуд корхона билан бир қаторда ўрнатилган ускуналарнинг қуввати, миқдори, ишчи кучининг сони ва малака таркиби бўйича худди ўшандай яна бир корхона қуради. Бунда иқтисодий ўсишнинг қайси тури амалга ошди?

2. Агар ўтган йили реал ЯММ 80 млрд сўмни ва жорий йилда 95 млрд сўмни ташкил қилган бўлса, бу ҳолда иқтисодий ўсиш суръатини аниқланг.

3. Реал маҳсулот ўсишига таъсир этувчи  омилларни аниқлаб беринг.

4. Агар ЯММ базис йилда 300 млрд сўм, жорий йилда 500 млрд сўмни ташкил қилган бўлса, унинг ўсиш суръати неча % ни ташкил этади.

5. Иқтисодий ресурслар миқдорининг ишлаб чиқариш натижасидан тез ўсиб бориши иқтисодий ўсишнинг қайси типини характерлайди.

6. Иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омилларни аниқлаб беринг.

7. Ишлаб турган корхонани реконструкция қилиш, техника билан қайта қуроллантириш, мавжуд ресурслардан яхшироқ фойдаланиш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришнинг 2 ҳисса ошириш иқтисодий ўсишнинг қайси тури орқали амалга оширилади?

8. Миллий бойликнинг 3та йирик таркибий қисмларини таърифлаб беринг.

9. Мамлакат аҳолисининг сони 2003 йилда 24,8 млн киши, реал ЯММ нинг хажми 640 млн доллар, 2004 йилда эса ахоли сони 26 млн киши, реал ЯММ хажми эса 965 млн доллар. Ахоли жон бошига реал ЯММ нинг ўсиш суръатини аниқланг. 

10. Агар ўтган йили ЯММ 130 млн доллар, ўсиш суръати 115,4% бўлса, жорий йилдаги реал ЯММ хажми қанча миқдорни ташкил этади.

11. ЯММ ишлаб чиқариш учун ресурс харажатлари 720 млн доллар, олинган умумий фойда 125 млн доллар бўлганда ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқланг.

12. Агар номинал ЯММ 6% га ошса, нарх-наво эса 10 % га ошса, реал ЯММ қанчани ташкил этади?

13. Мамлакатда ахоли сони 1% га ошса, реал ЯММ эса 3%га кўпайса, ахоли жон бошига тўгри келадиган реал ЯММ миқдори ошадими ёки камаядими? 

 

18-Мавзу: Миллий иқтисодиётнинг нисбатлари ва мувозанати.

 

1. Иқтисодий мувозанатлилик ва иқтисодий мутаносиблик ўртасидаги фарқни тушунтириб беринг.

2. Инвестицион сарфларнинг 8 млрд сўмга кўпайиши СММ нинг 24 млрд сўмга кўпайшига олиб келса, мультипликатор самараси қандай миқдорни ташкил этади?

3. Агар инвестицион сарфлар 4,7 млрд сўмга кўпайганда мультипликатор самараси 3,5 га тенг бўлади. Бунда СММ даги ўзгаришни аниқланг.

4. Жорий йилда ҳар бирининг нархи 2 доллардан бўлган 200 бирлик истеъмол товарлари ва хар бирининг нархи 4 доллар бўлган 10 бирлик инвестицион товарлар ишлаб чиқарилган. ЯММ хажмини хисобланг.

5. Номинал ЯММ 1700 млрд доллар дефлятор даражаси эса 50 % ни ташкил этади, реал ЯММ миқдорини аниқланг.

 

6. Жадвалнинг охирги қаторини тўлдиринг.

 

Номинал ЯММ

Дефлятор даражаси %

Реал ЯММ

2000

2100

3200

4800

50

70

100

120

 

 

7. Иқтисодий мувозанатлилик даражасини аниқлаш усулларини ифодалаб беринг.

8. Тўлиқ бандлик шароитида ялпи сарфлар СММ ҳажми билан мос келмаслиги мумкин. Бу мос келмаслик рецесион ёки инфляцион фарқда қандай ифодаланади.

9. Агар СММ даги ўзгариш 30 млрд сўм бўлганда мультпликатор самараси 5 га тенг бўлса, инвестицион сарфларнинг қанчага кўпайишини ҳисобланг?

10. Аграр инвестицион сарфлар 9,5 долларга кўпайса, СММ 26,5 млн долларга кўпайишига олиб келади. Бундай ҳолатдаги мультипликатор самарасини аниқланг.

11. Иқтисодиётда макроиқтисодий мувозанатлик қуйидаги шартлар асосида шаклланган: уй хўжаликлари даромади 900 бирлик, ахоли қўлидаги ўртача касса қолдиқлари 200 бирликка тенг. Агар ахоли 300 бирлик давлат облигацияларини сотиб олган бўлса, унда истеъмолчилик харажатларини аниқланг.

12. Фирма ахолига уларга тегишли бўлган ишлаб чиқариш омиллари хизмати учун 16000 бирлик рагбатлантириш маблаги тўлади, 20000 бирлик товарлар сотилди ва хисоб рақамига 5000 бирлик пул миқдори кўпайтирилди. Фирманинг давлат облигациялари пакети қанчага камайди?

13. Уй хўжаликларининг йиллик иш хақи 1000 бирлик, шундан 800 бирлик товар ва хизматлар учун сарфланади, 280 бирлик қимматбахо қогозларни харид қилиш учун сарфланади. Бундай холатда уй хўжаликларининг режаси тўлиқ амалга ошадими?  

14. Агар номинал ЯММ 2200 млрд доллар, реал ЯММ миқдори 3143 млрд долларга тенг бўлганда дефлятор даражасини аниқланг.

15. Номинал ЯММ 105 млрд доллар, нарх индекси 121 % , реал ЯММ миқдори қанча? 

 

19-мавзу: Иқтисодиётнинг цикллиги ва макроиқтисодий беқарорлик

1. Жадвалда тахлил қилинаётган даврнинг 1 ва 5-йиллардаги ишчи кучи ресурслари ва бандлик маълумотлари берилган. 1 ва 5-йилдаги ишсизлар сони ва ишсизлик даражасини аниқланг.

                

 

1-йил

2-йил

Ишчи кучи

Иш билан бандлар

Ишсизлар сони

Ишсизлик даражаси

82500

80700

?

?

95300

87000

?

?

 

2. Ишлаб чиқаришнинг қисқариши, ишсизликнинг ўсиши, товар захираларининг ўсиши, капиталнинг пул шаклида ортиқча жамгарилиши ва корхоналарнинг оммавий синиши иқтисодий циклнинг қайси фазасига тегишли?  

3. Иқтисодиётнинг стагнация ҳолатини тушунтириб беринг.

4. Иқтисодий циклнинг юксалиш фазасида иш билан бандлар сони 12,5 млн кишини ташкил этган, иқтисодиётнинг стагнация холатида ишсизлар сони 1,6 млн кишига етган. Ишсизлик даражасини аниқланг. . Иқтисодиётнинг стагфляция ҳолатини тушунтириб беринг.

5. Иқтисодиётнинг стагфляция ҳолатини тушунтириб беринг

6. Иш билан бандлар 85 млн киши, ишсизлар сони 15 млн киши, ишсизлик даражасини аниқланг.

7. 85 млн иш билан бандлардан 0,5 млн киши ишдан бўшатилди, рўйхатдаги 15 млн ишсизлардан 1млн киши ишга жойлашди. Иш билан бандлар сони, ишсизлик сони ва ишсизлик даражасини аниқланг.

8. Аграр инқирозларнинг чўзилиб кетишининг асосий сабабларини тушунтириб беринг.

9. Номинал ЯММ 750 млрд доллар, ишсизликнинг табиий даражаси 5 %, хақиқий ишсизлик даражаси 9%. Мамлакатда ишлаб чиқарилган махсулот хажми қанчага камайган?

10. Иқтисодий цикл назарияларини таърифлаб беринг.

 

20-мавзу: Ялпи ишчи кучи, унинг бандлиги ва ишсизлик

1. Агар мамлакатда ишчи кучи 12,5 млн кишини, ишсизлар сони 1,3 млн кишини ташкил қилса, ишсизлик даражаси неча фоизни ташкил қилади?

2. Артур Оукен қонунини изохлаб беринг.

3. Ишсизликнинг табиий даражси 4% ни, ҳақиқий даражаси 9,3 % ни ташкил қилса, Оукен қонуни бўйича ЯММ нинг орқада қолиши неча фоизни ташкил қилади?

4. Миллий иқтисодиётда номинал ЯММ 560 млрд сўмни, ишсизликнинг табиий даражасидан ортиқлиги туфайли ЯММ нинг орқада қолиши 9,65% ни ташкил қилса иқтисодиёт қанча маҳсулот йўқотган бўлади?

5. Ишсизлик даражаси 7,5% ёки кўзда тутилган 4% ли табиий даражадан 3,5% юқори бўлган. Бунда ЯММ нинг орқада қолиши қанчага тенг?

6. Мамлакатда йил бошида иш билан бандлар сони 180 млн киши, ишсизлар сони эса 20 млн киши. Йил давомида хар ойда ўртача 1% ишчилар турли сабабларга кўра ишдан бўшаган, ишсизлар сонидан 20 %и эса ишга жойлашган. Ишсизликнинг табиий даражасини аниқланг.

7. Ишчи кучи 15,5 млн кишини, ишсизлик даражаси 11,6% ни ташкил этса ишсизлар сонини аниқланг.

8. Артур Оукен қонунига биноан ишсизлик даражасининг 1 фоизга ошиши ЯММ нинг неча фоизга камайишига олиб келади?

9. Миллий иқтисодиётда номинал ЯММ  330 млрд сўм, ишсизликнинг неча фоизли табиий даражасига эришилганда иқтисодиёт 29 млрд сўмлик махсулотни йўқотган бўлади?

10. Мамлакатда номинал ЯММ 650 млрд сўмни, ишсизликнинг табиий даражасидан ортиқлиги туфайли ЯММ нинг орқада қолиши 9,65 % ни ташкил қилса, иқтисодиёт қанча махсулот йўқотган?

11. Мамлакатда ишсизликнинг табиий даражаси 9,5 ёки кўзда тутилган 5 % табиий даражадан 4,5 % юқори бўлган. Бундай холатда ЯММнинг орқада қолиши қанчага тенг?

12. Иқтисодиётни инқирозга учраганлиги сабабли ўз иш ўрнини йўқотганлар ишсизликнинг қайси категориясига мансуб?  

 

21-мавзу: Молия тизими ва молиявий сиёсат.

 

34. Солиқ  олинадиган даромад 80.000 сўм, солиқ суммаси эса 25.000 сўмни ташкил этса солиқ ставкасини аниқланг?

35. Агар истеъмолчилик товарларига нарх индекси 2000 йил 113,6, 2001 йил 118,8 га тенг бўлса инфляция суръати неча % ни ташкил этади?         

36. Сотилган товарлар суммаси 150 млн. сўм бўлиб шундан 50 млн. сўми муддати келган қарзлар ва бошқа тўловлар 40 млн сўм пулни айланиши тезлиги 7 га тенг бўлганда муомала учун зарур бўлган пул миқдорини аниқланг.

 

22-мавзу: Пул – кредит тизими. Банклар ва уларнинг иқтисодиётдаги роли.

 

1. Агар тижорат банки 11% ссуда олиб, уни ўз мижозларига 20% ли ставкада кредит қилиб берса, банк маржаси қандай бўлади?

2. Мижоз банкдан йиллик фоиз ставкаси 30% бўлган 10 млн сўм миқдорида ссуда олди. У умумий ҳисобда банкка қанча пул қайтаради, агар ссудани тўлаш бир йилдан кейин бошланиб, ҳар ойда амалга оширилиб борилса?

3. Марказий банк пул сиёсатини юритишда учёт (ҳисоб) ставкасини оширади. Бу аввало (нимага) қандай ҳолатга олиб келади?

4. Мрказий банкнинг давлат қимматли қоғозларининг катта қисмини аҳолига сотиш нимага олиб келади?

5. Мижоз банкдан олган 15 млн. сўм миқдоридаги ссудасини бир йилдан кейин 18 млн қилиб қайтаради. Фоиз ставксини аниқланг.

6. Қуйидаги суратда пулга бўлган талаб акс эттирилган.

 

                Фоиз ставкаси

 10                                                                        

                                                                             

                8                                                                                               

                  2                                                                                                              

                     

                     10     20          50

 

7. Мамалакатда пул таклифи 100 млн долл.ни ташкил этади. Номинал ЯИМ эса 500 млн.долл. Агар пул таклифи 2 марта ортса пул айланиш тезлиги қандай ўзгаради (классик миқдорий пул назариясига кўра)?

8. Мажбурий резерв меъёри 5% га тенг. Банк тизими 20 млн. сўм ссуда берганда пул таклифи қандай ўзгаради?

9. Мажбурий резерв меъёри – 2% тижорат банки марказий банкдан 30 млн сўмга облигация сотиб олди. Банк депозитлари суммаси қандай ўзгаради?

10. Сиз банкдан 10 млн. сўм миқдорида ссуда олдингиз. Шундан сўнг бошқа фирма томонидан шу банкка 4 млн. сўм омонат пули қўйди. Пул таклифи қандай бўлади?

 

 

 

 

23-МАВЗУ: Бозор иқтисодиётини тартибга солишда давлатнинг иқтисодий роли.

                1) Иккинчи жаҳон урушдан кейинги даврда АҚШ да ҳукумат харажатларининг йиллик улуши ўртача олганда  ЯММ нинг 20% ни ташкил қилиб келади.

                П.Самуэльсоннинг фикрича, жамиятда қатор муаммолар (соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқалар) борки, уларни соф бозор усуллари билан ҳал қилиб бўлмайди. А.Смит нуқтаи назарига кўра эса давлат ва иқтисодиёт ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг асосий тамойили – бу «арзон давлат» тамойили бўлиши керак.   

                Юқорида келтирилган жумлалар устида фикр юритинг ва қуйидаги саволларга жавоб беринг.

                А) Соф бозор иқтисодиёти тушунчасини қандай тавсифлаш мумкин?

                Б) «Аралаш иқтисодиёти» тушунчасига қандай фикр бердингиз?

 

                2. Қуйидаги маълумотларга диққат билан эътибор қилинг.

АҚШ федерал хукуматининг бюджет структураси, 1990 йил.

Даромад                                                                                               %

-индивидуал                                                                                                        44,1

-корпаратив                                                                                                         11,1    

-солиққа тортишнинг бошқа турлари

ҳаражатлари                                                                                                      44,8

-миллий мудофа                                                                                                                  26,3

-фундаментал фанлар                                                                                       1,2

-солиқни сақлаш                                                                                                 4,5     

-бошқа ҳаражатлар                                                                                           68

 

Ушбу маълумотлар таҳлилидан келиб чиқиб қуйидаги саволларга жавоб беришга ҳаракат қилинг:

1)       Жамият неъматлари нима?

2)                  Одатдаги хусусий неъматларни истеъмол қилишдан фарқли (ўлароқ) жамият неъматларини истеъмол қилишнинг хусусияти нимада?

3)                  Жамият неъматларини ишлаб чиқаришни ким ва нима учун молиялаштиради?

4)                  Қуйидаги келтирилган фактик материалларни таҳлил қилинг:

1990 йил АҚШ федерал бюджетида табиатни муҳофаза қилишга ажратилган ҳаражатлар 14,4 млрд долл.ни ташкил қилади.

Июль ойида Парижда «катта еттилик» йи\илиши қатнашчилари мурожаат қилдилар: «Ернинг экологик балансини аниқлаштириш ва сақлаш учун шошилинч чора қабул қилиш зарур. Иқтисодий ва ижтимоий соҳаларидаги умумий муаммоларни ҳал қилиш мақсадида планетада со\лом, мувозанатли атроф-муҳитни яратиш ва сақлашга эришиш учун биз ўз имконият ва кучларимизни бирлаштирамиз».

Қуйидаги саволларга жавоб беринг:

1) Салбий экстерналлар деганда нимани тушунасиз?

2) Нима учун кўпинча айнан бозор тизимидаги давлатлар салбий экстреналларни минималлаштириш муаммолари билан шу\улланади?

3)  Макроиқтисодий сиёсий мақсадлари сифатида қуйидагиларни айтиш мумкин:

ЯММ, бандлик, нархларининг барқарорлиги, мувозанатли тўлов баланси, иқтисодий ўсиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш.

1) Давлат мақсадлардан баъзиларини танлаши мумкинми?

2) Давлат мақсадлардан баъзиларини танлаши мумкинми?

5)                  Тахминан охирги 50 йил ичида АҚШ да аҳолининг турли табақалари даромадлари ўртасидаги фарқ камайди.

Қуйидаги саволлар юзаидан ўзингизнинг мустақил фикрингизни баён қилинг.

1)                  Даромадларни қайта тақсимлаш Давлат макроиқтисодий сиёсатининг дастгоҳи ҳисобланадими?

2)                        Давлат қандай қилиб даромадларни қайта тақсимлашни амалга оширади.

3)                        Даромадлар тенгсизлиги адолатданми ёки даромадлар тенглиги адолатсизликми?

 

24-МАВЗУ: Аҳоли даромадлари ва давалтнинг ижтимоий сиёсати.

 

1)       Қуйидаги маълумотлар асосида Лоренц эгри чизиғини чизинг:

 

Оилалар гуруҳлари (20% дан)                                    Даромадлар % да

Биринчи гуруҳ (20%)                                                                     2

Иккинчи гуруҳ (20%)                                                      8

Учунчи гуруҳ (20 %)                                                                      10          

Тўртинчи гуруҳ (20%)                                                   15

Бешинчи гуруҳ (20%)                                                     в 5

 

                Эгри чизиқни чизиш учун белгиланган нуқталарингизни аниқ кўрсатинг.

               

2) «Джини коэффиценти қанчалик кичик бўлса, шунчалик ишонч билан айтиш мумкин-ки, даромадлар тақсимоти мукаммал рақобат шароитида амалга оширилади» - деган фикирга қўшиламизми? Жавобингизни асослаб беринг.

3) Қуйида Лоренц эгри чизи\и тасвирланган.

 

даромад

 


     100 -                Е             

                      Мулоқот                                       Лоренц эгри чизи\и

                      тенглик          

      0

                       

·          


100           Оилалар % и     

 

Агар штрих чизиқлар билан тўлдирилган ватар, яъни М фигуранинг юзаси 8 га, ОКЕ учбурчакнинг юзаси 32 га тенг бўлса, у ҳолда ДЖ ини коэффицентини топинг. 

4) Нархлар даражаси 1,2 баробар ортса ва Номинал даромадлар ўзгармас бўлса аҳолининг реал даромадлари қандай ўзгаради?

5) Номинал даромад 30 минг пул бирлигига тенг, нархлар индекси эса 106. Реал даромад миқдорини аниқланг.

6) Номинал даромад 10 % га нархлар даражаси эса 7 % ортди. Реал даромаднинг ўзгаришини аниқланг.

7) АҚШ да камбағал аҳолининг 20 % и ялпи даромаднинг 4,7% ини, бой кишиларнинг 20 % и эса ялпи даромаднинг 42,7% ини олади. Ушбу маълумотлар асосида Лоренц эгри чизиғ\ини чизинг ва ДЖ ини коэффицентини топинг.

8) Қуйида келтирилган графиклардан қайси бири даромадлар тақсимотига  утилитар ёндашувни англатади? Жавобингизни  асослаб беринг.

  

     1-киши                                                1-киши                                                                                                                    

     олган наф                                              олган наф

  

 


·                                                

                          2-киши олган наф                                                  2-киши олган наф

                                               а)                                                                                                          б)           

 

9) Қуйидаги жадвалда оила аъзоларининг бир йил давомидаги даромадлари кўрсатилган.

 

 

 

Оила аъзо

Фаолияти

Даромади

(сўм)

Отаси

Ўқитувчи

30000

Онаси

Врач

28000

Ў\ли

Талаба

12000

Қизи

Ўқувчи

-

Ў\ли

Бо\ча тарбияланувчиси

-

 

Агар минимал иш ҳақи даражси 8000 сўм бўлса, бу оила кам таъминланган оилалар қаторига кирадими?

10)  Ишчи ва хизматчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 250 да 300 га кўпайди. Товар ва хизматлар нархи индекси 15%ни ташкил қилди. Реал иш ҳақи қандай ўзгаришни аниқланг.

 

25-МАВЗУ: Жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси.

 

1) «Альфа» мамлакатда  А ва Б товарларнинг ишлаб чиқариш ҳаражатлари 1 А : 4 Б нисбатда,  «Бета» мамлакатда эса 1А : ! Б. Бу товарларнинг жаҳон бозоридаги нархлари ўртасидаги нисбат эса 1 А : 2 Б ҳар бир мамлакат учун савдо имкониятлари чизиғини тасвирланг.

2) «Альфа» ва «Бета» мамлакатлари бир хил бурчак остидаги трансормация эгри чизиғига эга. Ушбу мамлакатлар ўртасида савдо муносабатларини ўрнатиш самарали бўладими?

3) А.Смитнинг мутлоқ назариясига кўра, қайси мамлакат қандай товарлар ишлаб чиқариши мақсадга мувофиқлигини аниқланг.

 

Мамлакат

А

Б

С

Д

Альфа

5

8

7

4

Бета

4

10

7

6

   

4) Қуйидаги жадвалда «Альфа» ва бошқа мамлакатларда ҳаракатлар бирлигига тўғри келадиган маҳсулот ҳажми тўғрисида маълумотлар келтирилган:

Ишлаб чиқарувчи

Газмол ишлаб чиқариш (ҳаражатлар бирлигига)

Қанд ишлаб чиқариш (ҳаражатлар бирилигига)

«Альфа» мамлакат

100

300

Бошқа мамлакатлар

200

400

 

Қиёсий устунлик тамойилидан ва ҳаражатлар ўзгармаслиги ҳамда фақат иккита товар ишлаб чиқарилишини назарда тутиб қуйидагиларни аниқланг:

а) «Альфа» мамлакат газмол ва қанд ишлаб чиқаришда мутлоқ ва қиёсий устунликка эгами?

б) Нархлар нисбати қандай бўлганда, қайси товарни «Альфа» мамлакат бошқа мамлакатлар билан савдо қилиши керак.

5) Агар маълум товарнинг қисмлари турли мамлакатларда ишлаб чиқарилса ва у бир мамлакатда йи\илиб пировард товарга келтирилса, бундай ишлаб чиқариш байналминаллашувнинг қайси турига мансуб?

6) Йил давомида экспоорт миқдори – 8, йиллик ялпи ички маҳсулот – 40 бўлса эксперт квотасини топинг.

7) Йил давомида экспорт – 8, импорт -10, ялпи ички маҳсулот – 50 бўлса товарлилик индексини (индекс товарности) топинг.       

 

27-МАВЗУ: Жаҳон бозори. Халқаро валюта-кредит муносабатлари

 

1) Қуйидаги операцияларнинг қайси бири Ўзбекистон иқтисодиёти нуқтаи назаридан капитал экспортига тегишли.

а) Ўзбекистон Миллий Банки Тожикистон йирик компаниясига 100 минг $ доллар ссуда берди.

в) Ўзбекистон импортери Россия «Зил» заводидан олинган эҳтиёт қисмларни тўлаш учун йирик Россия банкидан қисқа муддатли қарз олди;

г) Тошкентдаги кондитер фабрикаси Россиянинг шоколад ишлаб чиқарувчи корпорациясининг акцияларини сотиб олди.

2) Қуйида келтирилган маълумотлар асосида «Дельта» мамлакатининг тўлов балансини тузинг, ҳар бир операцияни «кредит» ва «дебет»га ажратинг.

 

Нефть экспорти  __________________        6 млн.долл

Дон Импорти     ___________________       5 млн.долл.

Қурол-аслоҳа экспорти ____________          2 млн.долл.

Мамлакатга келган туристлардан ______          6 млн.долл.

Мамлакатдан чет элликларга

ўтказилган пуллар __________________     2 млн.долл.

Франция хусусий корпарацияларининг

акцияларини сотиб олиш______________     6 млн.долл

Чет эл фуқароларидан олтин

сотиб олиш ________________________  1 млн.долл

 

3) Юқоридаги масала (№2) маълумотлари асосида жорий балансва капитал ҳаракати баланси бўлимлари кўрсатилган ҳолда тўлов балансини тузинг.

4) Қуйидаги чизмада Ўзбекистон валюта бозорида долларга бўлган талабнинг ўзгариши кўрсатилган.

 

Валюта курси

(1 долл.нинг             Д      Д1         S

сўмдаги нархи)        

 

 


                                                                                                                                                                        

                                           Доллар миқдори

 

Сўмнинг валюта курсига нисбатан долларга бўлган талаб қандай ўзгаради?

5) Валюта бозорида 1 АҚШ долларининг курси 900 сўмдан  1000 сўмга  кўтарилди.

Бу экспорт ва импорт миқдорига қандай таъсир қилади?

6) Фараз қилайлик, АҚШ ва Англия валюталарининг алмашув курси 2 долл.қ1 ф.ст. АҚШ да инфляция суръати йилига 3%, Англияда эса -10%.

Жамғармани бу валюталарнинг қайси бирида сақлаш мақсадга мувофиқ?

6)                  Қуйидаги суратда мамлакатнинг маълум даврда амалга оширган экспорти ва импорти нисбатлари кўрсатилган.

 

 


Экспорт-

импорт                                     Импорт

 

                                               Экспорт

    

 


             

 

                            Даромадлар

Экспортнинг ўзгармаслигини ва импортнинг ўзгаришини қандай тушунтириш мумкин? Графикнинг қайси қисмида мамлакат савдо балансининг ижобий самарасига ва қайси қисмида салбий сальдосига эга бўлади?

8) Иккита бир хил матациклнинг биттаси Россияда ишлаб чиқарилган ва нархи 4 млн.руб, иккинчиси АҚШ да ишлаб чиқарилган бўлиб нархи 2 минг долл. АҚШ валютасининг номинал алмашув курси 5000 руб / 1 АҚШ долл.ни ташкил этади. Бундай ҳолатда реал алмашув курси қандай бўлади?

9) Юқоридаги 8-масала Россия мотоцикли нархи инфляция туфайли 6 млн.рубл. бўлиб қолди. Агар валюта номинал курси ўзгармай қолса, реал алмашув курси қандай бўлади?

10) Қуйидаги валюта курсларининг қайси бири Ўзбекистон иқтисодиёти нуқтаи назаридан сўмнинг тўғри котировкаси ҳисобланади.

1000 сўм / 1 АҚШ долл. ёки 0,001 АҚШ долл./ 1 сўм.