ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
«ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ» КАФЕДРАСИ
«Жаҳон иқтисодиёти ва Халқаро иқтисодий муносабатлар» фанидан
Бакалавриат таълим йўналишлари учун
МАЪРУЗА МАТНЛАРИ ТЎПЛАМИ
«Иқтисодиёт назарияси» кафедрасининг 2012 йил 28 августдаги умум йиғилишида
муҳокама қилинган
(1-сонли баённома)
Тузувчи(лар):
Кат. ўқт Усмонова Х.А.
Асс. Деҳқонов Ғ.Р.
Тошкент – 2012
“Жаҳон иқтисодиёти ва ХИМ” фанидан маъруза матнлари тўплами “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси мажлиси муҳокамасида муҳокама қилиниб, 2012 йил «____» __________даги -сонли мажлис баённомаси билан маъқулланган.
“ТАВСИЯ ЭТИЛГАН”
“Иқтисодиёт назарияси” кафедраси
мажлисида муҳокама қилинган ва тавсия этилган
Кафедра мудири __________ и.ф.н. доц. Ф.Р.Мирзаев
(мажлиснинг ___-сонли баённомаси “___”_________ 2012 йил)
Тузувчи(лар): кат. ўқт. Х.А. Усмонова
асс. Ғ.Р. Деҳқонов
МУНДАРИЖА
Кириш |
|
1-мавзу. Жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатлар: асосий кўринишлари ва хусусиятлари. Халқаро меҳнат тақсимоти |
|
§ 1.1. Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар фанинг предмети |
|
§ 1.2. Жаҳон хўжалигини ривожланиш босқичлари ва тенденциялари |
|
§ 1.3. Замонавий халқаро иқтисодий муносабатларнинг ривожланиш хусусиятлари |
|
§ 1.4. Халқаро меҳнат тақсимоти ва унга таъсир этувчи омиллар |
|
§ 1.5. Халқаро меҳнат тақсимотини ривожланишининг замонавий ўзига хос томонлари. Халқаро ихтисослашув ва ишлаб чиқариш кооперацияси |
|
2-мавзу. Халқаро савдонинг ривожланиш назариялари ва моделлари |
|
§ 2.1. Халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида халқаро савдо. Халқаро савдо концепцияси |
|
§ 2.2. Халқаро савдонинг классик назариялари |
|
§ 2.3. Халқаро савдода умумий мувозанат |
|
§ 2.4. Халқаро савдонинг янги назариялари
|
|
3-мавзу. Ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш йўллари |
|
§ 3.1. Халқаро савдода давлатнинг роли |
|
§ 3.2. Ташқи савдони давлат томонидан тартибга солишнинг тарифли усуллари |
|
§ 3.3. Тариф сиёсатининг асосий кўринишлари |
|
§ 3.4. Тарифли бошқарувнинг афзаллик ва камчиликлари |
|
§ 3.5. Ташқи савдони тартибга солишнинг нотариф усуллари
|
|
4-мавзу. Халқаро ишчи кучи миграцияси |
|
§ 4.1. Жаҳон хўжалигида инсон ресурслари. Бандлик ва ишсизлик |
|
§ 4.2. Жаҳон ишчи кучи бозорининг моҳияти ва пайдо бўлиш сабаблари |
|
§ 4.3. Меҳнат миграциясининг асосий йўналишлари ва марказлари |
|
§ 5.4. Халқаро ишчи кучи миграциясининг миллий иқтисодиётга таъсири |
|
§ 4.5. Ишчи кучининг халқаро миграциясининг экспортёр-импортёр мамлакатларга иқтисодий таъсири |
|
§ 4.6. «Ақлли кишиларнинг кетиб қолиш» муаммосининг моҳияти
|
|
5- боб. Халқаро капитал миграцияси ва трансмиллий компаниялар |
|
§ 5.1. Капитал экспорти - халқаро иқтисодий муносабатларнинг илғор шакли сифатида |
|
§ 5.2. Капитал экспортининг асосий шакллари ва унинг ўзига хос томонлари |
|
§ 5.3. Халқаро корпорацияларнинг моҳияти, тузилмаси ва кўринишлари |
|
§ 5.4. Жаҳон хўжалигида трансмиллий корпорацияларнинг роли
|
|
6-мавзу. Жаҳон иқтисодиётида эркин иқтисодий ҳудудларнинг тутган ўрни |
|
§ 6.1. Эркин иқтисодий худудларнинг моҳияти ва кўринишлари |
|
§ 6.2. Эркин иқтисодий худудларни яратишда жаҳон тажрибалари |
|
§ 6.3. Хитой ЭИҲ модели хусусиятлари |
|
§ 6.4. Ўзбекистонда эркин иқтисодий худудларни ташкил этиш имкониятлари ва мавжуд истиқболлар таҳлили
|
|
7-мавзу. Халқаро валюта-молия ва кредит муносабатлар |
|
§ 7.1. Халқаро валюта тизимининг моҳияти ва таркиби |
|
§ 7.2. Халқаро валюта тизимининг ривожланиш босқичлари |
|
§ 7.3. Халқаро резерв валюта бирликлари |
|
§ 7.4. Европа валюта тизими |
|
§ 7.5. Халқаро валюта ва молия-кредит бозорлари
|
|
8-мавзу. Жаҳон хўжалигида ривожланган мамлакатлар иқтисодиёти |
|
§ 8.1. Жаҳон хўжалигида ривожланган мамлакатларнинг тутган ўрни |
|
§ 8.2. Ғарбий Европа давлатларининг жаҳон хўжалигидаги ўрни |
|
§ 8.3. Ривожланган мамлакатларнинг интеграцион бирлашмалари |
|
§ 8.4. Жаҳон машинасозлик саноати ва унинг ривожланиш хусусиятлари |
|
§ 8.5. Япония иқтисодиёти ва унинг жаҳон хўжалигида тутган ўрни
|
|
9-мавзу. Ривожланаётган мамлакатлар – халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида |
|
§ 9.1. Ривожланаётган мамлакатларнинг асосий ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари |
|
§ 9.2. Ривожланаётган мамлакатларнинг халқаро товар алмашинувида тутган ўрни ва роли |
|
§ 9.3. Хорижий сармоялар – ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида |
|
§ 9.4. “Янги индустриал мамлакатлар”нинг жаҳон хўжалигида тутган ўрни
|
|
10-мавзу. Халқаро иқтисодий интеграция |
|
§ 10.1. Иқтисодий интеграция моҳияти ва унга таъсир этувчи омиллар |
|
§ 10.2. Иқтисодий интеграция шаклланиши шарт – шароитлари ва унинг босқичлари |
|
§ 10.3. Иқтисодий интеграциянинг миллий давлатлар иқтисодиётига таъсири |
|
§ 10.4. Ғарбий Европада интеграция жараёнларининг ривожланиши |
|
§ 10.5. Америка қитъасида интеграция жараёнлари ривожланишининг хусусиятлари |
|
§ 10.6. Осиё-Тинч океани минтақасида интеграцион жараёнларнинг хусусиятлари |
|
§ 10.7. Ўзбекистоннинг интеграцион ташкилотлардаги иштироки
|
|
11-мавзу. Жаҳон иқтисодиётини тартибга солишда халқаро ташкилотларнинг роли |
|
§ 11.1. Халқаро иқтисодий ташкилотларнинг таснифланиши |
|
§ 11.2. Жаҳон хўжалигидаги глобал ташкилот Бирлашган миллатлар ташкилоти тизими |
|
§ 11.3. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти. Ҳудудий иқтисодий ташкилотлар |
|
§ 11.4. Жаҳон савдо ташкилотининг жаҳон хўжалигидаги ривожланиш йўналишлари ва уни мамлакатлар иқтисодиётидага аҳамияти |
|
§ 11.5. ЖСТнинг ташқи савдо операцияларини тартибга солиш услублари
|
|
12-мавзу. Жаҳон хўжалигининг глобаллашув жараёнларида Ўзбекистоннинг иштироки |
|
§ 12.1. Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти ва имкониятлари |
|
§12.2. Ўзбекистон Республикасининг жаҳон мамлакатлари билан иқтисодий алоқаларининг ривожланиши |
|
§ 12.3. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида халқаро иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорликнинг таъсири |
|
Республикамиз Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг иқтисодчи мутахассисларини тайёрлайдиган барча факультетларида фундаментал иқтисодий фанлардан бири ҳисобланган “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” фанини ўқитишнинг аҳамияти каттадир.
Хўш, фаннинг мақсади ва вазифалари, унинг ўқув жараёнида тутган ўрни нимадан иборат. Маълумки, жаҳонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган 290 дан ортиқ давлатлар мавжуд бўлиб, бу давлатлар ўз иқтисодиётини ва халқаро иқтисодий муносабатларини ривожлантиришлари билан уч гуруҳга (ривожланган, ривожланаётган, паст ривожланган давлатларга) бўлинади. Улар ўзларининг бир неча асрлар давомидаги иқтисодий ривожланишида турли ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий босқичларни босиб ўтганлар.
Кишилик жамиятида синфий жамиятнинг вужудга келиши (бу жараён турли давлатларда турли даврларда рўй берган) билан боғлиқ ҳолда, бозор муносабатлари ҳам турлича шаклланиб борди. Бозор муносабатлари дастлаб ХVII- ХIХ асрларда Ғарбий Европанинг бир қатор давлатларида (Голландия, Англия, Франция, Германия, АҚШ) тез ривожланиб борган бўлса, ушбу мамлакатлар томонидан мустамлака қилинган Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатлари (Ҳиндистон, Туркия, араб давлатлари, Мексика ва бошқалар) иқтисодиёти эса ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатдан ниҳоятда тушкунликка тушиб қолган эди. Шундай қилиб, бозор муносабатлари бу даврда жаҳоннинг деярли барча давлатларида ҳукмрон бўлгани билан унинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий оқибатлари турлича бўлган эди.
Маълумки, иқтисодий ривожланиш жаҳоннинг барча давлатлари учун умумий табиий қонуниятлари асосида боради, яъни, айтмоқчимизки бозор муносабатларининг алоҳида ажратиб олинган кўриниши ёки миллий либоси йўқ, аммо ривожланишнинг ўзига хос хусусиятлари, йўллари мавжуд бўлиб, улар жаҳоннинг у ёки бу мамлакатларини жуғрофий ўрни, табиий шароити, иқлими, табиий ресурслари, аҳолиси, иқтисодий ривожланиш даражаси ва муносабатларининг кўпгина бошқа сабабларига кўра турлича бўлади. Шунинг учун ҳам жаҳондаги баъзи бир давлатлар юқори даражада, айримлари ўртача ва паст (қолоқ) ривожланган бўлади. Бу давлатларнинг (айниқса, АҚШ, Англия, Германия, Франция, Япония, Голландия) иқтисодий ютуқларини атрофлича таҳлил этиш, уларнинг иқтисодий-ижтимоий, сиёсий ва маданий ривожланиш йўлларидан ўрнак олиш ҳам назарий, ҳам амалий аҳамият касб этади. “Ўзбекистон жаҳондаги йирик, халқаро майдонда етакчи ўрин тутадиган давлатлар - АҚШ, Россия, Япония, Хитой, Германия, Франция ва Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатлари билан ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамкамлашга алоҳида эътибор беради” - деган эди Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов.
Хуллас, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Университет ва институтларини иқтисодий йўналишидаги барча факультетларида “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” фанини ўқитиш муҳим аҳамиятга моликдир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг жаҳоннинг кўплаб (160 дан ортиқ) мамлакатлари билан савдо-иқтисодий, сиёсий-дипломатик ва маданий ҳамкорлик қилмоқда. Шу сабабли жаҳон мамлакатлари билан халқаро иқтисодий муносабатларни тўғри олиб бориши учун ҳам бошқа бир қатор давлатларнинг (айниқса, ривожланган етакчи давлатлар билан бир қаторда ривожланаётган давлатларни ҳам) иқтисодий ривожланиш йўлларини (моделларини) кенг, ҳар томонлама ўрганиши ва хулосалар чиқариш зарур ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ХIII сессиясида Республика Президенти И.А. Каримов, - “Бизнинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўлимиз республиканинг ўзига хос турмуш тарзини, шарт-шароитларини ва хусусиятларини, халқ анъаналари ва урф-одатларини ҳар томонлама ҳисобга олишга асосланган. Айни пайтда жаҳон мамлакатлари амалиёти тўплаган, иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатлар қаторига ўтган мамлакатлар орттирган ижобий тажрибаларни ҳам ҳисобга олади”, - деб кўрсатган эди.
1-мавзу. Жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатлар: асосий кўринишлари ва хусусиятлари. Халқаро меҳнат тақсимоти
§ 1.1. Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар фанинг предмети
Жаҳон хўжалигида давлатлар гуруҳлари ва иқтисодий гуруҳлар, алоҳида фирма ва ташкилотлар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар тобора кенгайиб, чуқурлашиб бормоқда. Бу жараёнлар халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви ва хўжалик ҳаётининг байналминаллашувида, уларнинг бир-бирига боғлиқлиги ва яқинлашувида, минтақавий халқаро тизимларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишида намоён бўлмоқда.
Халқаро иқтисодий муносабатлар предмети икки асосий қисмдан, яъни, халқаро иқтисодий муносабатларнинг ўзи ва уни амалга ошириш механизмидан иборатдир. Халқаро иқтисодий муносабатлар ўз ичига алоҳида мамлакатларни, уларнинг минтақавий бирлашмаларини, шунингдек алоҳида корхоналарнинг (трансмиллий, кўпмиллий корпорацияларни) жаҳон хўжалиги тизимидаги бир-бирига қарама-қарши бўлган иқтисодий муносабатларининг мажмуини олади.
Халқаро иқтисодий муносабатлар (ХИМ) тизимига қуйидагилар киради:
1 Халқаро меҳнат тақсимоти.
2 Халқаро товар ва хизматлар савдоси.
3 Халқаро капитал ва хорижий инвестициялар ҳаракати.
4 Халқаро ишчи кучи миграцияси
5 Халқаро валюта-молия ва кредит муносабатлари.
6 Халқаро иқтисодий интеграция.
§ 1.2. Жаҳон хўжалигини ривожланиш босқичлари ва тенденциялари
ХХI аср бўсағасидаги жаҳон хўжалиги - ўз миқёсига кўра глобалдир; у тўлиқ равишда бозор иқтисодиётининг тамойиллари, халқаро меҳнат тақсимотининг объектив қонуниятларига, ишлаб чиқаришнинг байналминаллашувига асосланади. Иккинчи жахон урушидан кейинги ўн йилликларда жаҳон хўжалигини ривожланиш етакчи тенденцияларидан бири, бу кўплаб давлатларнинг бирин-кетин ёпиқ миллий хўжаликдан ташқи бозорга юз тутган иқтисодий очиқ типдаги хўжаликка ўтишидир. Айнан ана шу даврда АҚШ олимлари “Очиқ савдо”, “Очиқ иқтисодиёт” деган тезислар билан чиқдилар. Бу аввало жаҳон бозорида ўз ҳукмронлигини ўтказиш билан боғлиқ эди. Иккинчи жаҳон урушидан ғолиб ва янада бойиб чиққан АҚШ ҳукумати томонидан янги иқтисодий тартиб қўлланмалари таклиф этилди. Бундай “эркин савдо” ва “очиқ иқтисодиёт” тезислари ҳукмрон иқтисодиётнинг камроқ ривожланган давлатларга қарши қаратилган қуроли, шунингдек америка корпорацияларининг тутиб бўлмас экспансияга интилишлари эди.
Очиқ иқтисодиёт ички бозорнинг чет эл капитали, товарлари, технологиялари, ахборотлари, ишчи кучининг оқими учун ақлга тўғри келадиган даражада очиқлигини назарда тутади.
Очиқ иқтисодиётнинг афзалликлари қуйидагилардир:
- ишлаб чиқаришни ихтисослашуви ва кооперациялашувининг чуқурлашиши;
- ресурсларни мулоҳазакорлик билан самарадорлик даражасига қараб тақсимлаш;
- халқаро иқтисодий алоқалар тизими орқали жаҳон тажрибасининг тарқалиши;
- жаҳон бозоридаги рақобат томонидан рағбатлантириладиган миллий ишлаб чиқарувчилар орасида рақобатнинг кучайиши.
§ 1.3. Замонавий халқаро иқтисодий муносабатларнинг ривожланиш хусусиятлари
Интенсив давлатлараро иқтисодий алоқаларнинг ҳозирги даражаси қуйидагиларни кўрсатади:
- жаҳон хўжалигида халқаро меҳнат тақсимоти даражасининг чуқурлигини;
- анъанавий халқаро тайёр маҳсулотлар савдоси миқёсларининг кенгайиши ва характерининг ўзгарганлигини (у кўп жиҳатдан миллий ишлаб чиқариш жараёнларига тўғридан-тўғри хизмат қила бошлайди);
- капитал миграциясининг интенсивлашганлигини;
- илмий-техник билимлар алмашувининг тезлашганлиги ва шунингдек хизматлар соҳасининг ривожланганлигини;
- ишчи кучи миграциясининг сезиларли даражада ўсганлигини (халқаро ишчи кучи миграцияси халқаро хўжаликнинг байналминаллашувининг муҳим қисми бўлиб қолмоқда);
- давлатлар ва минтақалар ўртасидаги иқтисодий интеграциялашув жараёнларининг тезлашиши ва кенгайишини.
- Байналминаллашув алоҳида миллий иқтисодий тизимларнинг ўсиб бораётган ўзаро алоқа ва ўзаро боғлиқлигини характерлайди.
§ 1.4. Халқаро меҳнат тақсимоти ва унга таъсир этувчи омиллар
Меҳнат тақсимоти – бу тарихан белгиланган ижтимоий меҳнат тизимидир. У жамият ривожланиши жараёнида фаолиятнинг сифат жиҳатдан дифференциацияси натижасида келиб чиқади.
Халқаро меҳнат тақсимоти моҳияти ишлаб чиқариш жараёнининг меҳнат фаолиятини турли шаклларининг ихтисослашуви ва уларнинг кооперациялашувида, ўзаро ҳамкорлигида намоён бўлади. Меҳнат тақсимотини фақат ажратиш жараёни сифатида эмас, балки, жаҳон миқёсида меҳнатни бирлаштириш йўли сифатида ҳам кўриш мумкин.
Ҳар қандай давлатнинг халқаро алмашув жараёнида халқаро меҳнат тақсимотининг устунликларини амалга ошириши – биринчидан, экспорт қилинаётган товар ва хизматларнинг ташқи ва ички бозор нархларидаги фарқни олиш; иккинчидан, арзонроқ бўлган импортдан фойдаланиб, миллий ишлаб чиқаришдан воз кечган ҳолда ички ҳаражатларни камайтириш имконини беради.
Халқаро меҳнат тақсимотининг ривожланиши асосий йўналишини биз халқаро ихтисослашув ва ишлаб чиқариш кооперациясининг кенгайишида кўришимиз мумкин. Халқаро кооперация (ХК) ва халқаро ихтисослашув (ХИ) халқаро меҳнат тақсимотининг шакллари бўлиб, унинг моҳиятини намоён қилади.
Халқаро меҳнат тақсимотининг бошқа бир шакли - халқаро ишлаб чиқариш кооперациясидир. Унинг объектив асоси бўлиб, ишлаб чиқариш кучларини ривожланишининг ўсиб бораётган даражаси, ҳамда мамлакат ичида ёки ташқарисида рўй беришидан қатъий назар мустақил корхоналар ўртасидаги барқарор ишлаб чиқариш жараёнларини бориши ҳисобланади.
Назорат учун саволлар:
1. Жаҳон хўжалиги нима?
2. ХИМ тизимига нималар киради?
3. Жаҳон хўжалигини ривожланишининг босқичларини тавсифлаб беринг.
4. “Автаркия” нима?
5. Мамлакатларни “очиқлиги” қандай кўрсаткичлар бўйича белгиланади.
6. “Очиқ иқтисодиётнинг” мазмуни ва моҳиятини тушунтириб беринг.
7. Глобаллашув нимани англатади?
8. Ташқи савдо квотаси нимани англатади
9. Халқаро меҳнат тақсимотининг моҳияти қайси олимларнинг назарияларида акс эттирилган?
10. Халқаро меҳнат тақсимотига таъсир кўрсатувчи асосий омилларни характерлаб беринг.
11. Халқаро ишлаб чиқариш ихтисослашуви нима?
12. Ишлаб чиқариш ихтисослашувининг шаклларини кўрсатинг.
2-мавзу. Халқаро савдонинг ривожланиш назариялари ва моделлари
§ 2.1. Халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида халқаро савдо. Халқаро савдо концепцияси
Халқаро иқтисодий муносабатларнинг анъанавий ва энг ривожланган кўринишларидан бири ташқи савдо ҳисобланади. Жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган халқаро иқтисодий муносабатлар умумий ҳажмининг 75-80%и ташқи савдонинг улушига тўғри келади.
Дунёда мавжуд бўлган ҳар қандай мамлакат учун ташқи савдонинг роли каттадир. Иқтисодчи олим Ж.Сакснинг фикрича “дунёдаги ҳар қандай давлатнинг иқтисодий муваффақияти ташқи савдода кўринади. Ҳозирги кунга қадар ҳеч бир мамлакат жаҳон иқтисодий тизимидан ажралган ҳолда соғлом иқтисодиётни ҳосил қила олгани йўқ”.
“Ташқи савдо” деганда бир мамлакатнинг бошқа бир мамлакат билан ҳақ тўланадиган олиб кириши, яъни, импорт ва ҳақ тўланадиган олиб чиқиш, яъни, экспортдан иборат савдоси назарда тутилади. Дунёдаги барча мамлакатларнинг ҳак тўланадиган товар айланмаси йиғиндиси халқаро савдо деб аталади. Халқаро савдо тушунчаси торроқ маънода ҳам ишлатилиши мумкин. Масалан, саноати ривожланган давлатларда товар айланмасининг йиғиндиси, ривожланаётган давлатларда товар айланмасининг йиғиндиси ва х.к.
Халқаро савдонинг замонавий назариялари ўз тарихига эга, албатта. Мамлакатларнинг нима сабабдан ўзаро олди-сотди килиши масаласи XVII асрнинг бошлариданоқ иқтисодчи олимларни қизиқтириб келган. Эндигина вужудга келган иқтисодий таълимот мактаблари ташки савдони ривожлантиришга ўз эътиборларини каратишган.
§ 2.2. Халқаро савдонинг классик назариялари
Меркантилистик назария.
Меркантилизм иқтисодий таълимотнинг бир йўналиши бўлиб, у европалик олимлар (Tomas Mun (1571-1641), Charles Davenant (1656-1714) Jaen Baptiste Colbert (1619-1683), Sir William Petty (1623-1687)) томонидан ишлаб чикилган. Меркантилистлар ишлаб чиқаришнинг товар табиатига урғу беришган.
Меркантилистлар нуқтаи назарига кўра, дунё чекланган микдордаги бойликларга эга, шунинг учун бир мамлакатнинг бойиши факатгина бошқа мамлакатнинг камбағаллашуви ҳисобига юз бериши мумкин. Бойликнинг кўпайиши қайта тақсимланиш оркали мумкин бўлганлиги боис, ҳар бир мамлакатга кучли иқтисодиётдан ташкари армия, харбий ва савдо флотини ўз ичига олган кучли давлат "машина"си ҳам керакки, у мамлакатнинг бошка мамлакатлардан устунлигини таъминлай олсин.
Меркантилистларнинг халқаро савдо назарияси учун сезиларли ҳиссаси шундаки, улар мамлакатнинг иқтисодий тараккиётида халқаро савдонинг аҳамиятини кайд этдилар ва уни ривожлантириш моделларидан бирини ишлаб чикдилар. Улар замонавий иқтисодиётда ишлатиладиган тўлов баланси тушунчасини биринчилардан бўлиб изоҳлаб беришган.
Меркантилистлар дунёкарашларининг чегараланиб колганлиги шундаки, улар бир мамлакатнинг бойиши факатгина у савдо олиб бораётган бошка мамлакатнинг камбагаллашуви хисобига юз бериши мумкин деб хисобладилар, халқаро иқтисодиёт ривожланиб боришини, бинобарин мамлакатнинг ривожланиши мавжуд бойлик чегарасида эмас, балки бу бойликни купайтириш хисобига ҳам юз бериши мумкинлигини тушуна олмадилар. Бирок бир мунча кейинрок вужудга келган физиократлар таълимотларидан фаркли уларок, меркантилистларнинг карашлари илмий тафаккурни халқаро иқтисодиётда классик мактаб гоялари томон ундади.
Мутлақ устунлик назарияси
Меркантилистларга кескин зарба берган иқтисодчилардан бири Адам Смит булди. Адам Смит миллат бойлиги тупланган олтин микдорига эмас, балки мамлакатнинг пировард товар ва хизматлар ишлаб чикара олиш кобилиятига купрок богликлигини аник-равшан асослаб берди.
@ «Лессе-фэр» (фр. fr. laissez-faire) — иқтисодиёт ва эркин рақобатга давлатнинг аралашмаслик сиёсати.
@ Мутлоқ устунлик назарияси — мамлакатлар ўзлари энг кам харажатлар билан ишлаб чиқарадиган (ишлаб чиқаришда мутлақ устунликка эга бўлган) товарларни экспорт қилади ва бошқа мамлакатларда энг кам харажатлар билан ишлаб чиқариладиган (ишлаб чиқаришда савдо ҳамкорлари мутлақ устунликка эга бўлган) товарларни импорт қилади.
Мутлақ устунлик назариясининг кучли томони шундаки, у меҳнатнинг қиймат назариясига асосланган ва меҳнат тақсимотининг яққол устунликларини нафақат миллий миқёсда, балки халқаро миқёсда ҳам кўрсатиб беради. Халқаро савдони тушунтириб беришда унинг чекланганлиги ҳам яққол кўриниб туради.
Бу назария у ёки бу товарларни ишлаб чиқаришда мутлак устунлик бўлмаганда мамлакатлар нима сабабдан ўзаро савдо олиб боришини тушунтириб бера олмайди.
Нисбий устунлик назарияси
Давид Рикардо мутлақ устунликлар назариясини ривожлантирди ва икки мамлакат ўртасида ўзаро савдо уларнинг хеч бири маълум бир товарни ишлаб чиқаришда мутлак устунликка эга булмаганда ҳам фойдали булишини курсатиб берди.
@ Муқобил нарх (opportunity cost) — бир бирлик товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган иш вақтининг бошқа бир бирлик товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган иш вақти билан ифодаланишидир.
@ Нисбий устунлик назарияси — агар бир мамлакат бошқа мамлакат билан солиштирганда нисбатан камроқ харажатлар билан ишлаб чиқара оладиган товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашса уларнинг бирида ишлаб чиқариш бошқасига нисбатан мутлақ самаралироқ бўлишидан қатъий назар ўзаро савдо ҳар икки мамлакат учун фойдали бўлади.
@ Савдодан келадиган ютуқ (gains from trade) — мамлакатлар ўзлари нисбий устунликка эга бўлган товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашганда савдода иштирок этувчи ҳар икки мамлакат бу савдодан оладиган иқтисодий наф.
Нисбий устунликлар назариясида жаҳон икки мамлакатдан иборат ва улар икки товар билан савдо қилади деб фараз қилинган эди. Амалда эса бундай ҳолатнинг бўлиши мумкин эмас, албатта. Жаҳондаги мамлакатлар ичидан иккитасининг фақат икки товар билан ўзаро савдосини ўрганмоқчи бўлсак ҳам, бу савдони ушбу мамлакатлар ва бошқа мамлакатлар умумий савдосидан ҳамда жуда кўп миқдордаги товарлар орасидан ажратиб олишнинг имкони йўқ.
Нисбий устунлик назариясининг аҳамиятини баҳолаш жуда мушкул, албатта. У бир неча ўн йиллар давомида халқаро савдони тушунтириб берувчи ва барча иқтисодий билимларга кучли таъсир ўтказа олган асосий назарияларнинг бири бўлиб қолди. Иқтисодиётдаги классик мактаб вакиллари томонидан қилинган кўп сонли ўзгартиришлар ва кенгайтиришлар билан нисбий устунлик назарияси амалда биринчи бўлиб жами талаб ва жами таклиф мувозанатини изоҳлаб берди. Товар қиймати уни ишлаб чиқаришга сарфланган меҳнат миқдори билан аниқланиши кўзда тутилган бўлса-да, нисбий устунлик назарияси товарнинг қиймати ушбу товарга ҳам мамлакат ичидаги, ҳам хориждаги жами талаб ва таклифнинг нисбати билан аниқланишини кўрсатиб берди.
Ишлаб чиқариш омиллари нисбати назарияси
Ишлаб чиқариш омиллари нисбати назариясидаги асосий гипотезалардан бири алоҳида олинган товарнинг меҳнат ёки капитал сиғимлилиги ҳамда мамлакатларнинг ишлаб чиқариш омиллари билан бир хил таъминланмаганлиги ҳисобланади.
Омиллар интенсивлиги (factor intensity) — маълум бир товарни яратиш учун ишлаб чиқариш омиллари нисбий сарфини белгиловчи кўрсаткич.
Омиллар сероблиги (factor abundance) — мамлакатнинг ишлаб чиқариш омиллари билан нисбий таъминланганлигини белгиловчи кўрсаткич.
Хекшер-Олин теоремаси (Heckscher—Ohlin Theorem) — ҳар бир мамлакат ўз ишлаб чиқаришларида нисбатан катта ҳажмга эга бўлган омилларни талаб этувчи маҳсулотларни устун даражада ишлаб чиқариш ва экспорт қилишга ихтисослашади, бинобарин, бу мамлакатлар миллий хўжалик нуқтаи назаридан нисбатан камчил омиллар билан таъминланган товарларни импорт қиладилар.
Самуэльсон томонидан исботланган Хекшер-Олин теоремаси тўғрилиги шартидан келиб чиқувчи бу теорема ишлаб чиқариш омиллари нархининг мувозанатлашуви ёки Хекшер-Олин-Самуэльсон теоремаси номини олди.
@ Ишлаб чиқариш омиллари нархининг мувозанатлашуви (factor price equalization theorem) (Xeksher-Olin-Samuelson teoremasi) — халқаро савдо савдо олиб борувчи мамлакатларда гомоген ишлаб чиқариш омилларининг мутлақ ва нисбий нархларини мувозанатлашувига олиб келади.
Ишлаб чиқариш омиллари нисбати назарияси ўзининг барча камчиликлари ва мавҳум табиатига қарамай ҳозирги кунгача халқаро савдонинг ривожланишини тушунтирувчи энг машҳур назарияларнинг бири бўлиб қолмоқда. Шунинг учун ҳам бу назариянинг турли мамлакатлар, товарлар ва ичлаб чиқариш омилларига нисбатан улкан cтатистик массивлар ёрдамида эмпирик йўллар билан текширилишига ажабланмаса ҳам бўлади.
Леонтьев бир неча эмпирик тестлар ёрдамида Хекшер-Олин назарияси шартлари амалда бажарилмаслигини кўрсатиб берди.
Леонтьев парадокси (Leontief paradox) — бу Хекшер-Олиннинг ишлаб чиқариш омиллари нисбати назариясининг амалда бажарилмаслиги – меҳнат сероб мамлакатларнинг капитал сиғимли, капитал сероб мамлакатларнинг меҳнат сиғимли товарларни экспорт қилишидир.
§ 2.3. Халқаро савдода умумий мувозанат
Халқаро савдонинг стандарт модели
Тарихан халқаро савдо назарияларини ишлаб чиқишда иқтисодий таълимот товарлар ва ишлаб чиқариш омиллари таклифини ўрганишга кўпроқ эътибор қаратган, талабга эса етарли даражада эътибор берилмаган. Бироқ барчага маълумки, жаҳон бозорида товарлар таклифи талабга боғлиқ бўлади, шунинг учун ҳам замонавий халқаро савдо назарияси товарлар талаб ва таклифига бирдек эътибор беради. У олдинги мавзуларда кўриб чиқилган классик ва неоклассик моделларни рад этмайди, зеро қандай муаммо ҳал этилиши кераклиги ва қайси ишлаб чиқариш омилига кўпроқ эътибор қаратилиши лозимлигига боғлиқ равишда бу моделлардан ҳозирги пайтда ҳам аналитик мақсадларда фаол фойдаланиб келинмоқда. Шунинг учун юқорида келтирилган моделлар маълум маънода жаҳон иқтисодий таълимоти томонидан тан олинган ва замонавий босқичда халқаро савдони назарий таҳлил дастаги сифатида хизмат қилувчи, халқаро савдонинг стандарт модели номини олган моделнинг хусусий ҳоли деб ҳисобланиши мумкин.
@ Трансформациянинг чегаравий меъёри (marginal rate of transformation) — 1-товарнинг қўшимча бирлигини ишлаб чиқариш учун воз кечиладиган 2-товар сони.
Халқаро савдода савдо шарти тушунчаси. Мамлакатнинг иқтисодий ўсиш йўллари ва уларнинг хусусиятлари
Нисбий нархларнинг ўзгаришига асосланган ўзаро боғлиқлик савдо шартлари тушунчаси орқали ифодаланади.
@ Савдо шартлари (terms of trade) — маълум бир товарнинг экспорт ва импорт нархларининг, мамлакат бўйича ёки мамлакатлар гуруҳи бўйича экспорт ва импорт нархлари индексларининг нисбатидир.
Савдо шартларини иқтисодий кўрсаткич сифатида қуйидаги асосий кўринишларда бўлиши мумкин:
• Товар ёки соф бартер савдо шартлари (commodity, net barter terms of trade) — маълум бир товарнинг экспорт ва импорт нархларининг ёки барча товарлар бўйича экспорт ва импорт нархлари индексларининг нисбатидир.
ToT = Px/Pim
• Даромадни ифодаловчи савдо шартлари (income terms of trade) — мамлакатнинг жами экспортдан келган тушум ҳисобига қанча товар импорт қила олиши салоҳиятини кўрсатувчи индекс. Бу индекс товар савдо шартларини экспортнинг миқдор индекси (Qx)га кўпайтириш орқали ҳисобланади. Бу индекснинг ўсиши экспортдан тушумни ортиши ҳисобига импорт қилиш салоҳияти ортишини кўрсатади.
ToT = (Px/Pim) x Qx
• Омиллар билан боғлиқ савдо шартлари (factor terms of trade) — импорт нархларини бир ёки бир неча ишлаб чиқариш омилларининг самарадорлиги билан боғловчи, экспорт тармоқларида самарадорликни бир бирликка ошиши ҳисобига қанча миқдорда қўшимча импорт қилиш мумкинлигини кўрсатувчи индекс. Бу кўрсаткич товар савдо шартларини экспорт тармоқларидаги самарадорлик индексига (Qx) ёки ушбу мамлакатда экспорт тармоқларидаги самарадорлик индексини импорт қилинаётган мамлакат экспорт тармоқларидаги самарадорлик индексига нисбатига (Qx/Qim) кўпайтириш орқали ҳисобланади.
ToT = (Px/Pim) x (Qx /Qim)
Халқаро савдо ва иқтисодий ўсиш халқаро савдога таъсири қандай ишлаб чиқариш омиллари - экспортни кенгайтиришга қаратилган омиллар ёки импорт ўрнини қоплашга қаратилган омилларнинг ўсиши билан аниқланади.
@ Экспортни кенгайтиришга қаратилган ўсиш (export-biased growth) — мамлакат экспорт қиладиган товар ишлаб чиқаришини кенгайиши бўлиб, бу савдо шартини савдо ҳамкорлари фойдасига яхшиланишига олиб келади.
@ Импорт ўрнини қоплашга қаратилган ўсиш (import-biased growth) — мамлакат импорт қиладиган товар ишлаб чиқаришининг кенгайиши бўлиб, бу савдо шартини савдо ҳамкорлар учун ёмонлашиб, мамлакат фойдасига яхшиланишига олиб келади.
Савдонинг нейтрал ўсиши (neutral trade growth) — бу мамлакатлар ўртасида савдо шартининг ўзгармаган ҳолатида халқаро савдо жисмоний ҳажмининг ортишидир.
§ 2.4. Халқаро савдонинг янги назариялари
Халқаро савдонинг масштаб самараси модели
Масштаб самараси орқали ишлаб чиқариш омиллари билан бир хил ёки деярли бир хил таъминланган мамлакатлар ўртасидаги савдо тушунтирилади. Масштаб самараси орқали технологик жиҳатдан бир бирига яқин, ҳаттоки бир хил товар ишлаб чиқарадиган мамлакатлар ўртасидаги савдони ҳам тушунтириш мумкин.
Масштаб самараси (economies of scale) – ишлаб чиқаришнинг шундай ривожланишики, бунда омиллар сарфининг бир бирликка ўсиши ишлаб чиқариш бир бирликдан кўпроққа ўсишига олиб келади.
Монополистик рақобат шароитида савдо
Маълумки халқаро савдода соф мукаммал рақоба анча кам учрайди, бунинг сабаби жаҳон хом-ашё ва товарлар бозорининг бўлишиб олинганлиги ва халқрао бозорларда ўзига хос олигополия ва монополияларнинг вужудга келганлигидир. Монополистик рақобат асосидаги савдо назариясининг ривожланишига катта ҳисса қўшган олим Пол Кругман бўлди.
Тармоқ ичидаги савдо ва тармоқлараро савдонинг фарқлари
Тармоқ ичидаги савдо – бу мамлакатлар ўртасида бир тармоқнинг дифференциялашган маҳсулотлари билан савдо қилишидир.
Тармоқлараро савдо мамлакатларнинг турли тармоқларнинг гомоген маҳсулотлари билан савдо қилишидир.
Дифференциялашган товарлар билан тармоқ ичидаги савдони сабаблари қуйидагилар:
· Истеъмолчилар истак ва ҳохишлари ҳар хил;
· Кесишувчи талаб;
· Кенг кўламда ишлаб чиқариш эффекти
Линдернинг кесишувчи талаб назарияси
Кесишувчи талаб назарияси бу халқаро савдони талаб томонидан тушунтирувчи камдан кам назарияларнинг биридир. Бу назарияга кўра мамлакат экспорти импортёр-мамлакатдаги талабга боғлиқ.
Камдан кам товарлар фақат экспорт учун ишлаб чиқарилади. Товарларнинг асосий қисми ички бозорда сотилади, ички истеъмол тўлиқ қондирилгандан кейингина бу товар экспорт қилинади. Бу товарни хорижий мамлакатларда сотишда бу мамлакатдаги талаб таркиби ўз мамлакатидаги талаб ўхшаш бўлган мамлакатни танлаш мақсадга мувофиқ. Икки мамлакатда талаб таркиби кўпроқ даромад даражасига боғлиқ бўлади, даромад қанчалик юқори бўлса сифатли товарга бўлган талаб ортиб боради.
Назорат учун саволлар:
1. Ташқи савдо деганда нимани тушунасиз?
2. ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб халқаро савдонинг жадал ривожланишига қандай омиллар таъсир кўрсатган?
3. Сизнинг фикрингизча, XXI асрда ташқи савдонинг ривожланишига асосан қандай омиллар таъсир кўрсатади?
4. Минтақавий интеграцион жараёнларнинг кучайиши халқаро савдонинг ривожланишига қандай таъсир кўрсатмоқда?
5. Мутлоқ устунлик назариясини тушунтириб беринг.
6. Нисбий устунлик назариясини тушунтириб беринг.
7. Халқаро савдонинг вандай янги ривожланиш назария ва моделлари бор?
8. Халқаро савдо назария ва моделларининг амалий татбиқини тушунтириб беринг.
3-мавзу. Ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш йўллари
§ 3.1. Халқаро савдода давлатнинг роли
Ҳар қандай давлатнинг ташқи савдо сиёсати ҳукуматнинг умумиқтисодий йўналишининг муҳим таркибий қисми саналади, янада торроқ маънода эса экспорт-импорт товар оқимлари ҳажми, товар таркиби ва жуғрофий йўналишини тартибга солиш билан боғлиқ бюджет-солиқ фаолияти соҳаларидан биридир.
Эркин савдо сиёсати (ёки фритредлик — инглизча free trade) иқтисодий ҳаётнинг бир ҳодисаси сифатида XVIII асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлди. Унинг назарий жиҳатдан асосланишида А. Смитнинг машҳур асари - «Халқлар бойлиги табиати ва сабаблари» ҳал қилувчи аҳамият касб этди.
Иқтисодий назарияда одатда эркин савдо протекционизм сиёсатига (ингл. protection — ҳимоя, ҳомийлик), яъни миллий иқтисодиётни ички ва ташқи бозор тамойилларининг салбий таъсирларидан ҳимоялаш мақсадида давлат томонидан жорий этиладиган иқтисодий ва маъмурий чора-тадбирлар тизими қарама-қарши қўйилади.
Протекционизм ўз моҳиятига кўра, илк давлатлар шаклланган пайтдан буён мавжуд. Бу сиёсатнинг принциплари назарий жиҳатдан америкалик давлат арбоби А. Гамильтон (XVIII асрнинг охири) ва таниқли немис иқтисодчиси Ф. Лист (XIX асрнинг ўрталари) асарларида ишлаб чиқилган. Бироқ протекционизм амалий чора-тадбирлар серияси сифатида сайёрамизда сўл (СССР) ва ўнг («Учинчи рейх» - фашистлар Германияси) сиёсий оқимларнинг тоталитар режими даврида ўз кульминациясига етган. Бу мамлакатларда савдо соҳасига давлат монополияси хос эди.
§ 3.2. Ташқи савдони давлат томонидан тартибга солишнинг тарифли усуллари
Ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш турли кўринишларда бўлиши мумкин. Уларни товар оқимларига таъсири табиатига кўра бир-биридан жиддий фарқ қилувчи иккита асосий типга ажратиш мумкин: иқтисодий ва маъмурий.
Иқтисодий (тарифли деб ҳам аталадиган) усуллардан фойдаланганда ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар, энг аввало, нарх мутаносиблиги, товар ва ресурслар экспорти ҳамда импортининг сифати ва шартларига амал қилишади. Ташқи савдони тартибга солишнинг маъмурий (мос равишда тарифсиз) усулларидан фойдаланилганда бозор механизмига давлат органлари томонидан таъсир ўтказилади, уларнинг қарорлари ва ҳатти-ҳаракатлари кўп жиҳатдан ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг хоҳишларини белгилаб беради.
Ташқи савдони тарифли тартибга солиш усуллари қаторига божхона божлари, божлар, йиғимлар, шунингдек, бошқа билвосита солиқлар, мас. акцизлар киради.
Тарифсиз усуллар - товар айирбошлашга таъсир қилиш дастакларини, яъни олиб кириладиган ёки олиб чиқиладиган маҳсулот ҳажми ва номенклатурасини чеклашни билдиради. Улар кўпроқ ривожланаётган ва ҳукумат томонидан протекционистик иқтисодий сиёсатни талаб қилувчи, бозор тузилмалари шаклланаётган ўтиш даври иқтисодиётли мамлакатларга хосдир.
§ 3.3. Тариф сиёсатининг асосий кўринишлари
Божхона божларининг моҳияти ва кўринишлари
Ташқи иқтисодий фаолият амалиётида ташқи савдони давлат томонидан тартибга солишнинг энг кенг тарқалган усулларидан бири божхона божлари ҳисобланади. Божхона божи иқтисодий моҳияти жиҳатидан товар давлат чегарасидан ўтаётганда олинадиган махсус пул йиғими, солиқни билдиради.
Божхона божига тортишнинг иккита асосий усули мавжуд:
Махсус, бунда бож миқдори товарнинг оғирлиги, ҳажми миқдори бирлигидан белгиланган сумма сифатида ўрнатилади (масалан, автомобиль двигателининг 1 см3 дан).
Адвалор (лот. — ad valorem — қийматдан), бунда божхона божи сотувчи томонидан қайд этилган товар қийматидан фоиз кўринишида аниқланади.
Тарифнинг катта мамлакат иқтисодиётига таъсири
Катта мамлакат учун импорт тарифи фақатгина ички ишлаб чиқаришни ҳимоялаш эмас, балки ташқи дунё билан савдо шартини яхшилаб олиш воситаси ҳамдир. Дарҳақиқат, катта мамлакат импортни қисқартирса, бу мамлакат ана шу товарнинг асосий харидори бўлганлиги сабабли экспортёр мамлакат ушбу товар нархини пасайтиришга мажбур бўлади. Экспорт товарлари нархи ўзгармаган ҳолда импорт товарлар нархининг пасайиши импортёр мамлакат учун савдо шартининг яхшиланишига олиб келади. лекин катта иқтисодиётли мамлакат ҳам импорт божини жорий қилишдан соф фойда кўрмаслиги мумкин.
Ички даромад эффекти — бу даромаднинг ички истеъмолчилардан.
Савдо шарти эффекти — бу даромаднинг хорижий ишлаб чиқарувчилардан давлат бюджети фойдасига қайта тақсимланиши.
Тариф квотаси
Тариф квотаси — ўзгарувчан божхона божи кўриниши бўлиб, бож ставкаси миқдори импорт қилинадиган товар ҳажмига боғлиқ бўлади: маълум чегарадаги импортга пастроқ миқдордаги бож, бу чегарадан ошиб кетганда юқорироқ бож ўрнатилади.
Экспорт тарифи
Экспорт божлари экспорт товарлари мамлакат чегарасидан чиқиб кетаётганда олинадиган мажбурий тўловдир.
§ 3.4. Тарифли бошқарувнинг афзаллик ва камчиликлари
Протекционизмнинг салбий хусусиятларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
· Аҳоли турмуш даражасида соф йўқотишларнинг ортиб кетиши. Импорт божлари киритилганидан кейин харидорлар олиб кирилган товарлар учун янада юқорироқ ҳақ тўлашга мажбур бўлишади. Бу инвестицияларга айланиши мумкин бўлган истеъмолдан ортадиган жамғармаларни камайишига олиб келади.
· Янада кўпроқ мамлакатлар томонидан тариф чеклашларини жорий этилишининг занжир реакцияси билан боғлиқ халқаро кўпайтирувчи эффектнинг пайдо бўлиши.
· Миллий иқтисодиётда носамаравий соҳалар ва корхоналарнинг сақланиб қолиши. Миллий корхоналарга имтиёзлар берилиши шароитида ишлаб чиқарувчиларда харажатларни камайтириш ва рақобатбардош товарлар ишлаб чиқаришга рағбат бўлмайди.
· Иқтисодий соҳада коррупция ва ўз амалидан фойдаланишнинг бошқа кўринишлари кенг тарқалади. Миллий иқтисодиётнинг «ёпиқлиги» одатда ТИФнинг криминаллашуви учун озуқа муҳитини яратади.
Ҳукуматнинг ТИФни тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар комплексини жорий этишга мажбур этувчи омиллар (ижобий омиллар) ичида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
· Иқтисодиётнинг янгидан шаклланаётган соҳалари қудратли хорижий компаниялар рақобатидан ҳимоялаш.
· Давлат кўмагисиз тузилмасини қайта қуришнинг иложи бўлмаган жаҳон бозорида рақобатбардош бўлмаган «эски» соҳаларни қўллаб-қувватлаш.
· Дискриминацион савдо сиёсати олиб бораётган мамлакатлар ёки компанияларга жавоб тариқасида демпинг ва хорижий рақобатнинг бошқа ноҳалол усуллари билан курашиш.
· Жаҳон бозор конъюнктурасидаги тебранишларнинг миллий иқтисодиётга таъсирини камайтириш. Бу омил хомашё ва табиий ресурслар экспорт қилувчи мамлакатлар учун долзарб ҳисобланади.
· Бюджетнинг даромад қисмини кўпайтириш - ўтиш даври иқтисодиётли ва ривожланган мамлакатларда давлат бюджети кўпинча протекционистик сиёсатнинг таркибий унсурлари бўлган божхона божлари ва бошқа эгри солиқлар ҳисобига амалга оширилади.
§ 3.5. Ташқи савдони тартибга солишнинг нотариф усуллари
Нотариф усуллар - товар айирбошлашга таъсир килиш дастакларини, яъни олиб кириладиган ёки олиб чикиладиган махсулот ҳажми ва номенклатурасини чеклашни билдиради. Нотариф усуллар микдорий, молиявий, яширин ва ноиқтисодий усулларга ажратилади. Улар кўпрок ривожланаётган ва хукумат томонидан протекционистик иқтисодий сиёсатни талаб килувчи, бозор тузилмалари шаклланаётган утиш даври иқтисодиётли мамлакатларга хосдир.
Квоталаш ёки контингентлаш
Умуман олганда, бошқа мамлакатлар билан савдони давлат томонидан тартибга солишнинг нотариф усулларининг 50 дан ортиқ тури мавжуд. Уларнинг ичида энг кенг тарқалгани квоталардир. Агар тарифли усуллар аниқ бир товар гуруҳи бўйича экспорт ёки импорт ҳажми масаласини очиқ қолдирса, квоталар олиб кириладиган ёки олиб чиқиладиган маҳсулотнинг қиймат ёки миқдорий ҳажмини тўғридан тўғри чеклаш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Импорт квоталарини жорий қилишда давлат миллий ишлаб чиқарувчиларга хорижий рақобат таъсирини бартараф қилишга интилади. Бундай квоталарнинг ҳаракат механизми импорт тарифларидан фойдалангандаги ҳолатни эслатади, яъни импорт товарлар таклифи чекланганда ички баҳолар жаҳон нархига нисбатан ўсиб боради.
Импорт квоталари каби экспорт квоталари ҳам мамлакат ҳукумати томонидан бир томонлама тартибда ёки манфаатдор ҳамкор билан халқаро келишув хулосаси орқали жорий этилиши мумкин. Улар глобал ёки маълум даврда амал қилувчи мавсумий бўлиши мумкин.
Лицензиялаш
Квоталаш жараёни (бошқача қилиб айтганда, контингентлаш), одатда, лицензиялаш, яъни махсус рўйхатга киритилган ресурслар ва маҳсулотлар билан ташқи савдо операцияларини амалга оширишга ваколатга эга бўлган давлат ташкилотлари (вазирликлар ва маҳкамалар) томонидан рухсат бериш билан биргаликда кузатилади.
Ташқи савдони лицензиялаш турли кўринишларни олиши мумкин: бош лицензия, бир марталик лицензия ва автоматик лицензия.
Лицензияларни жойлаштиришнинг асосий усулларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
· Очиқ конкурс — бунда максимал нарх таклиф қилган фирма лицензияга эга бўлади;
· яққол афзаллик тизими - бунда давлат ана шу соҳадаги энг обрўли компанияларга лицензия беради;
· ҳаражатлар усули - бу рақобатчиларига нисбатан каттароқ ишлаб чиқариш қувватларига ва бошқа ресурсларга эга корхоналарга лицензия беришни англатади.
«Кўнгилли» экспорт чеклашлари
Мутахассисларнинг фикрича, экспорт квоталарининг муҳим турларидан бири кўнгилли экспорт чеклашлари (КЭЧ) ҳисобланади. КЭЧ ҳолатида экспортёр-давлат «кўнгилли» равишда бошқа мамлакатга олиб чиқадиган маҳсулоти ҳажмини чегаралайди ва ҳамкор тазийқи остида минимал импорт нархларини ўрнатади.
Яширин протекционизм кўринишлари
Алоҳида мамлакат импорт ёки экспортни бир томонлама чегаралашида фойдаланадиган яширин протекционизм усулларининг юздан ошиқ тури мавжуд. Бу усулларни тўртта катта гуруҳга ажратиш мумкин:
· Техник тўсиқлар;
· Ички солиқлар ва йиғимлар;
· Давлат харидлари доирасидаги сиёсат;
· Маҳаллий компонентларнинг товар таркибида бўлишлигига талаблар.
Савдо сиёсатининг молиявий усуллари: Субсидиялар
Лицензиялашга қўшимча равишда, давлат миллий товар ишлаб чиқарувчиларни бевосита ва билвосита субсидиялар тизими, яъни мамлакат бюджетидан айрим корхоналарга ва маҳаллий ҳокимият органларига дотациялар бериш орқали рағбатлантириши мумкин. Бундан мақсад арзон импорт товарлари рақобатидан ҳимоя қилиш, энг асосийси - миллий саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижга экспорт қилишни рағбатлантиришдан иборат. Бу вазиятда бевосита субсидиялар пул кўринишидаги маблағни, билвосита субсидиялар эса имтиёзли шартларда кредитлаш, солиққа тортиш, хавф-хатарни суғурталаш бўйича давлат томонидан кафолатлаш, давлат хазинаси ҳисобидан экспорт қилинадиган товарларни ташқи бозорларда реклама қилиш кабиларни назарда тутади.
Экспорт субсидиялари миқдори ривожланган мамлакатларнинг қайта ишлаш саноати экспорти қийматининг 1 фоизидан ошмайди, бироқ айрим товар гуруҳлари учун, айниқса, ривожланаётган ва ўтиш даври иқтисодиётли мамлакатларда бу меъёр жуда катта миқдорга етиши мумкин.
Савдо сиёсатининг молиявий усуллари: Экспорт кредитлари
Экспорт кредитлари ташқи савдо сиёсатининг молиявий усули бўлиб, у миллий фирмалар экспорти ривожланишини давлат томондан молиявий рағбатлантиришни назарда тутади.
Экспорт кредитлари қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин:
• Миллий экспортёрларга субсидиялашган кредитлар — давлат банклари томонидан бозор ставкасидан паст ставкада кредитлар берилиши;
• Хорижий импортёрларга давлат кредитларини берилиши, яъни кредит берган мамлакат товарини сотиб олиш шарти билан;
• Миллий экспортёрларни экспорт рискларидан суғурталаш.
Савдо сиёсатининг молиявий усуллари: Демпинг
Ташқи савдони нотариф усуллар билан тартибга солиш амалиётини ўрганиш шуни кўрсатадики, экспорт субсидиялари кўпинча демпингга - хорижий бозорларда экспортёр мамлакат ички бозоридаги ўртача нархга нисбатан паст баҳоларда сотишга моддий асос бўлади.
Назорат учун саволлар:
1. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида ташқи савдонинг тутган ўрни ва аҳамиятини гапириб беринг.
2. Ўзбекистон Республикаси ташқи савдосининг 2003-2004 йиллардаги кўрсаткичларини гапириб беринг.
3. Ташқи савдо структурасида қандай ўзгаришлар рўй бермоқда?
4. Республикамиз қайси халқаро ташкилотлар билан ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантириб бормоқда?
5. Ташқи савдони эркинлаштириш деганда нимани тушунасиз?
6. Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиш истиқболларини характерлаб беринг?
7. Кейинги йилларда ташқи савдо соҳасида рўй бераётган ўзгаришларни кўрсатиб беринг.
8. Республикамизнинг экспортга йўналтирилган иқтисодий ривожланиш моделини танлаши ташқи савдони ривожланишига қандай таъсир кўрсатишини тавсифлаб беринг?
4-мавзу. Халқаро ишчи кучи миграцияси
§ 4.1. Жаҳон хўжалигида инсон ресурслари. Бандлик ва ишсизлик
Жаҳон иқтисодиётида демография – аҳоли сонининг ҳаракати ва меҳнат ресурслари билан шуғулланувчи фан бўлиб, у ижтимоий, иқтисодий, биологик ва географик омиллар асосида аҳоли таркибини, динамикасини, шунингдек, жойлашуви ва кўчишининг умумий қонуниятларини ўрганади. Шулар асосида турли мамлакат ва минтақаларда аҳоли сонининг ўзгаришлари, истиқбол даври учун тахминлар ишлаб чиқилади. Демографик статистикада туғилиш коэффициенти (ҳар 1000 кишига туғилганлар сони), ўлим коэффициенти (ҳар 1000 кишига ўлганлар сони), никоҳ коэффициенти, табиий ўсиш коэффициенти, яъни туғилиш ва ўлим коэффициенти ўртасидаги фарқлар каби кўрсаткичлардан кенг фойдаланилади.
Халқаро Меҳнат ташкилотининг таърифига кўра ишсизлар деб - охирги 4 ҳафта ичида иш қидираётган ва ишга эга бўлмаган ёки ишга жойлашиб хали ишга киришмаган кишиларга айтилади. Бу категория турли мамлакатларда турлича талқин этилади. Турли мамлакатларда ишсизлар сонини аниқлашда икки хил ёндашув мавжуд. Биринчиси - 1 ҳафталик текширишда ишсизлар статусига жавоб берувчи кишилар сонини аниқлайди, бу усул АҚШ, Японияда ишлатилади. Буюк Британияда бу усул қиммат ҳисобланиб, ишсизлар сони давлат бандлик хизматларига ишсизлик нафақасини олишга топширилган талабномалар асосида ҳисобланади.
§ 4.2. Жаҳон ишчи кучи бозорининг моҳияти ва пайдо бўлиш сабаблари
Халқаро ишчи кучи миграцияи узоқ тарихга эга бўлсада, фақатгина XX асрга келиб ишлаб чиқариш омиллари ҳаракатининг етакчи кўринишларидан бирига, бинобарин ХИМнинг алоҳида соҳасига айланди.
Буни қуйидаги сабаблар билан боғлаш мумкин:
• хўжалик ҳаётининг байналмилаллашуви;
• ижтимоий-демографик ўзгаришлар;
• фан-техника ва ахборот соҳасидаги инқилоб;
• интеграция жараёнларининг ривожланиши;
• трансмиллий корпорациялар фаолияти.
§ 4.3. Меҳнат миграциясининг асосий йўналишлари ва марказлари
Меҳнат миграцияси деярли барча миллий иқтисодиётларга хос жараёндир. Бироқ унинг жадаллик даражаси жаҳоннинг у ёки бу ҳудудларида сезиларли фарқ қилади. Меҳнаткаш-мигрантларнинг энг жадал оқими ишчи кучини экспорт/импорт қилувчи мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасида ва табиий демографик ўсиш суръатида жиддий фарқ бўлганда кузатилади. Миграциянинг асосий тўртта йўналишлари ичида жами миграция оқимининг ҳажми бўйича ривожланаётган мамлакатлардан ривожланган мамлакатлар томон ишчи кучларини кўчиши биринчи ўринда туради. Мутахассислар қуйидаги миграция оқимларини алоҳида кўрсатиб ўтишади: Ғарбий Европа ва Шимолий Америка мамлакатлари ўртасида, собиқ социалистик мамлакатлардан бозор иқтисодиётли мамлакатларга, ривожланаётган ёки ўтиш даври иқтисодиётли давлатлар ўртасида (мас. Жанубий Америка чегарасида, Украинадан Россияга).
Кейинги йигирма йил ичида мигрантларни ўзига жалб этувчи янги марказлар вужудга келди. Уларнинг ичида Форс кўрфази мамлакатлари (Саудия Арабистони, Қатар, Қувайт, Бахрайн, Бирлашган Араб Амирлиги) ва Лотин Америкаси (Аргентина, Бразилия, Мексика) хамда Осиёнинг (Индонезия, Малайзия, Сингапур, Тайван) янги индустриал мамлакатларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Африка қитъасида эса бундай марказ ЖАР ҳисобланади.
§ 4.4. Халқаро ишчи кучи миграциясининг миллий иқтисодиётга таъсири
Ишчи кучи кўчиб юришининг иқтисодий сабаби меҳнатга тўланадиган хақнинг турли давлатларда турличалигидир. Халқаро ишчи кучи ҳаракатининг асосий бош сабаби, демак, турли давлатларда ўртача реал иш ҳақи даражасининг ҳар хиллигида.
§ 4.5. Ишчи кучининг халқаро миграциясининг экспортёр-импортёр мамлакатларга иқтисодий таъсири
Халқаро хуқуқий хужжатларда ишсизликни камайтириш, эмигрант-ишчилардан валюта маблағларини кириб келиши, қабул қилувчи мамлакатда уларга етарли даражадаги турмуш шароитини таъминлашга кўмак бериш учун эмиграцион сиёсат олиб борилиши қайд этилади. Мигрантларнинг асосий қисмини 30-40 ёшдагилар ташкил этади, уларнинг хорижга чиқиши ички меҳнат бозоридаги рақобатни юмшатиш имкониятини беради. Бинобарин, миллий иқтисодиётнинг беқарорлиги шароитида ижтимоий кескинлик юмшатилади.
Эмигрантларнинг ўтказмаларидан келиб тушадиган валюта маблағлари жаҳондаги асосий ишчи кучи экспортёрлари (Осиё, Африка ва Лотин Америкасининг бир қатор мамлакатлари, шунингдек, баъзи собиқ социалистик давлатлар) учун миллиардлаб доллар билан ўлчанади. Бундай мамлакатлар ўнта атрофида.
Бундан ташқари мигрантлар чет элда ишлаб кайтгандан сўнг, одатда икки-етти йил давомида валюта ўтказмаларига эквивалент миқдорда қимматли буюмлар ва жамғармалар олиб келишади. Ишчи кучи экспортининг ўзига хос ижобий томонларига узоқ вақт давом этган хорижий фаолиятдан сўнг бу ишчиларнинг умумий касб маҳорати даражаси ортади ва улар ўз ватанларида иқтисодий ҳаётнинг янги соҳаларида ишлашга тайёр бўлишини киритиш мумкин.
Ишчи кучининг чет элга юборилишининг салбий жиҳатлари ичида энг асосийси меҳнатга лаёқатли ва юқори малакали мутахассисларнинг йўқотилиши ҳисобланади.
Ишчи кучини импорт қилувчи мамлакатлар одатда, мигрантлар сони ва сифатий таркибини тартибга солиб борувчи иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатлардир. Тартибга солиш дастаклари сифатида иммиграцион квоталар ва турли чеклашлардан (мигрантнинг ёши, маълумотлилик савияси, касб махорати даражаси, соғлиги кабилар) фойдаланилади. Шунинг учун хам хориждан ишчи кучини жалб этишга танлов тамойилидан фойдаланиш тўғрисида гапириш мумкин.
§ 4.6. «Ақлли кишиларнинг кетиб қолиш» муаммосининг моҳияти
Ишчи кучи экспорти миллий иқтисодиётда ижобий оқибатлар билан бир қаторда салбий оқибатлар хам қолдиради. Бу энг аввало «ақлли кишиларнинг кетиб колиши» деб аталувчи юқори малакали мутахассисларнинг хорижга кетиб қолиши билан боғлиқдир. Бу жараённинг моҳияти шундаки, мутахассислар турмуш даражаси паст давлатлардан юқори иш хақи, яхши меҳнат шароитлари, ижодий имкониятларни амалга оширишга етарли шарт-шароит ва ниҳоят ижтимоий кафолатлар яратиб бера оладиган мамлакатларга кетиб қолади.
«Юқори сифатли» ишчи кучини ўзига жалб қилувчи асосий марказлар энг бой мамлакатлар: АҚШ, Канада, Германия, Франция, Буюк Британия, Швеция, камроқ даражада Япония, Сингапур, Тайван саналади. Ақлли кишиларни чиқиб кетишининг асосий каналлари биринчидан, хорижий талабалар ва аспирантларни чет элдаги университетлари томонидан жалб этилиши, иккинчидан, тажрибали мутахассисларни халқаро компанияларда ишга таклиф этилиши ҳисобланади.
Назорат учун саволлар:
1. Жаҳон ишчи кучи бозорининг вужудга келиш сабабларини айтинг.
2. ЖИКБнинг моҳияти нимада?
3. Меҳнат миграциясининг асосий йўналишлари ва марказларини
4. айтинг.
5. Меҳнат миграциясининг қандай кўринишларини биласиз?
6. Ўзбекистоннинг халқаро миграция айланмасидаги ҳолатини тушунтиринг?
7. Ишчи кучи экспортининг жўнатувчи мамлакатлар ижобий ва салбий жиҳатларини тушунтириб беринг.
8. Ишчи кучи импортидан олинадиган иқтисодий самара қандай?
9. «Ақлли кишиларнинг кетиб колиши» муаммосининг моҳияти нимада?
5- боб. Халқаро капитал миграцияси ва трансмиллий компаниялар
§ 5.1. Капитал экспорти - халқаро иқтисодий муносабатларнинг
илғор шакли сифатида
Капитални хорижга чиқариш, унинг давлатлар орасида фаол миграцияси замонавий жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатларнинг энг муҳим ажратиб турувчи томонига айланди.
Халқаро капитал миграцияси- капитал эгаси учун фойда келтирувчи, давлатлар орасидаги қарама-қарши ҳаракатдир. Ҳар бир давлат бир вақтнинг ўзида капиталнинг импортёри ва экспортёри бўлиб ҳисобланади. Жаҳон иқтисодиётида катта фойда учун капитал олиб чиқишнинг энг муҳим сабаблари қуйидагилардан иборатдир:
- капитал олиб чиқилаётган давлатда унинг ортикча тўпланганлиги;
- жаҳон хўжалигининг турли звеноларида капитал талаби ва таклифининг мос келмаслиги;
- маҳаллий бозорни монополизация қилиш имконияти мавжудлиги;
капитал экспорт қилинадиган давлатда арзонроқ хом-ашё ва ишчи кучининг мавжудлиги;
- барқарор сиёсий ҳолат ва умуман қулай инвестицион муҳитнинг мавжудлиги.
§ 5.2. Капитал экспортининг асосий шакллари ва унинг ўзига хос томонлари
Жаҳон ҳўжалигида капитал олиб чиқиш асосан қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
- саноат, савдо ва бошқа корхоналарга тўғридан-тўғри йўналтирилган инвестициялар;
- портфель инвестициялар (хорижий облигациялар, акция, қимматбаҳо қоғозлар);
- ссуда капиталининг саноат ва савдо корпорациялари, банк ва бошқа молиявий ташкилотларига ўрта ва узоқ муддатли кредитлари ёки заёмлари;
- иқтисодий ёрдам- текинга ва имтиёзли кредитлар шаклида (фоизсиз, кам фоизли).
Тўғридан-тўғри инвестициялар халқаро корпорацияларнинг жаҳон хўжалигидаги хукмронлигининг асосини ташкил қилади. Улар корпорацияларнинг хорижий корхоналарига тўлиқ эгалик қилиши ёки акционерлик капиталининг амалда эгалик қилишига имконият беради. Одатда, бу шундай инвестицияларки бунда хорижий инвестор компаниянинг акционерлик капиталининг 25% дан кам бўлмаган миқдорига эгалик қилади.
Портфель инвестициялари йирик корпорациялар, марказий ва хусусий банклар томонидан чиқариладиган облигация заёмларини молиялаштириш учун хорижий капитални жалб қилувчи муҳим манбадир. Хорижий портфель инвестицияларини жалб қилишда одатда йирик инвестицион банклар воситачилик қилади.
§ 5.3. Халқаро корпорацияларнинг моҳияти, тузилмаси ва кўринишлари
Ўз таркибига бош бошқарувчи марказ орқали ривожланишнинг умумий стратегиясини ишлаб чиқарувчи ва амалга оширувчи, икки ёки ундан ортиқ мамлакатда хўжалик бирликларига эга бўлган хамда катта миқдорда хорижий активларга эга халқаро компания мутахассислар томонидан трансмиллий корпорация (ТМК) номини олган.
Жаҳон иқтисодиётининг ўзига хос «умуртқа поғонаси» бўлган замонавий ТМКларнинг характерли белгилари қуйидагилар ҳисобланади:
• Ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятининг катта қисмини бош штаб-квартира жойлашган мамлакат иқтисодий макони чегарасидан ташқарига олиб чиқиш;
• Турли давлатларда шаҳобчалар, шуъба ва ассоциацияланган компанияларнинг катта тармоғини шакллантириш;
• Иқтисодий фаолиятни самарали башоратлаш ва режалаштириш шароитида ташқи ва ички инвестицион оқимларни бошқариш;
• Капиталлар, ишчи кучи, ахборот кўчиши (трансферти)нинг фирма ичкарисидаги каналларининг кўплиги.
ТМК кўринишлари танланган мезонга боғлик равишда турлича синфланади. Энг кенг тарқалган аломат халқаро корпорациянинг бош тузилмаси низом фондидаги капитал улушини белгиловчи миллий мансублик белгиси ҳисобланади. Бу ҳолатда қуйидагилар ажратиб кўрсатилади:
• мономиллий компаниялар (миллий компания, масалан — Швейцариядаги "Нестле" концерни);
• мултимиллий компаниялар (байналмилал компания, масалан — инглиз-голланд "Ройял Датч Шелл" корпорацияси);
• консорциумлар (узоқ муддатли капитал сиғимли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун бир неча корпорациялар активларининг бир қисмини вақтинчалик мақсадга йўналтирилган бирлаштириш).
§ 5.4. Жаҳон хўжалигида трансмиллий корпорацияларнинг роли
БМТ экспертларининг фикрича трансмиллий корпорациялар (ТМК) “жаҳон мамлакатлар иқтисодиётининг ривожланишидаги асосий двигателлари” дан бири бўлиб ҳисобланади. 90-йилларнинг ўрталарига келиб жаҳон хўжалигида 40 мингдан ортиқ ТМКлар мавжуд бўлиб, улар ўз давлатларидан ташқарида фаолият қўрсатиб келаётган 250 мингга яқин шўъба корхоналарни ҳам назорат қилиб туришган. ТМКларнинг сони охирги йигирма йиллар мобайнида 5 баробар кўпайган эди (1970 йилда 7 мингта бундай фирмалар рўйхатга олинган). Ҳозирги кунда жаҳон хўжалигида мавжуд бўлган 100 та энг йирик халқаро компанияларнинг 40% мулки (шу жумладан молиявий мулки ҳам) бошқа давлатлар ҳудудига тўғри келади.
Жаҳон иқтисодиётида трансмиллий корпорациялар йирик инвестиция ва юқори малакали мутахасисларни талаб қилувчи юқори технологияли, илмталаб соҳаларга кириб боради. Ушбу соҳаларни трансмиллий корпорациялар томонидан монополия қилиш тенденцияси рўй бермоқда. Ҳозирги кунда 500 дан ортиқ энг кучли трансмиллий корпорациялардан 90 га яқини хорижий мамлакатлардаги инвестицияларнинг 70-75% и устидан ўз назоратини ўрнатган бўлиб, бу 500 дан ортиқ гигант ТМКлар ҳиссасига жаҳон бозорларига чиқарилаётган электроника ва химия саноатининг 80-82% и, фармацевтиканинг 93-95%, машинасозликнинг 76-80% саноат маҳсулотлари тўғри келмоқда.
Трансмиллий корпорацияларнинг жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимидаги фаолиятининг яхши томонларини айтганда, уларнинг фаолият кўрсатаётган давлатлар иқтисодиётига салбий таъсирини ҳам айтиб ўтиш лозим бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир:
• ТМК фаолият кўрсатадиган давлатларнинг иқтисодий сиёсатини амалга оширишга халақит бериши;
• давлат қонунларини бузиши;
• монопол нархлар ўрнатиши, ривожланаётган давлатларнинг ҳуқуқини чекловчи шартларга мажбур этиши ва бошқалар.
Назорат учун саволлар:
1. Капитал миграциясининг асосий сабабларини тавсифлаб беринг.
2. Капитал миграциясига таъсир кўрсатувчи омилларни кўрсатинг.
3. Халқаро капитал бозорларида рўй бераётган ўзгаришларни характерлаб беринг.
4. Трансмиллий корпорацияларни тавсифлаб беринг.
5. ТМКларни жаҳон бозорларига кириб бориш усулларини очиб беринг.
6-мавзу. Жаҳон иқтисодиётида эркин иқтисодий ҳудудларнинг тутган ўрни
§ 6.1. Эркин иқтисодий худудларнинг моҳияти ва кўринишлари
Эркин иқтисодий худуд хақида тушунча биринчи марта 1973 йил 18 майдаги Киото конвециясида берилган. Унга кўра эркин иқтисодий худуд деб – мамлакатнинг бир қисмини яъни товарлар импорти ва экспортини, божхона ва солиқ чекловларисиз олиб кириш мумкин бўлган худудга айтилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 5 – сессиясида қабул қилинган “эркин иқтисодий худуд тўғрисида”ги қонуннинг 1 – моддасида эса қуйдагича тариф берилган: - “Эркин иқтисодий худудлар деб – минтақани жадал ижтимоий иқтисодий ривожлантириш учун ички ва ташқи капитални, истиқболли технологиялар ва бошқарувга оид тажрибаларни жалб этиш мақсадида тузиладиган, аниқ белгиланган маъмурий чегаралари ва алоҳида хуқуқий тартиботи бўлган махсус ажратилган худудга айтилади”.
Умуман олганда эркин иқтисодий худудларнинг 30 га яқин тури бўлади. Улардан кенг тарқалганлари: эркин савдо худудлар, эркин божхона, эркин ишлаб чиқариш, эркин илмий – техник худудлардир. Буларнинг хар бири эркин иқтисодий худуд тоифасига киргани билан ўз функциясига кўра бир биридан фарқ қилади.
§ 6.2. Эркин иқтисодий худудларни яратишда жаҳон тажрибалари
Хозирги кунда дунёда 400 тадан 2000 тагача эркин иқтисодий худуд мавжуд деб ҳисобланади. Биринчи эркин иқтисодий худудлар АҚШда 1934 йили эркин савдо худуди кўринишида ташкил этилган.
Буюк Британия қўшма қироллиги – худудида ташкил этилган компаниялар фаолияти ва солиқ тизими халқаро майдонда такомиллашган системалардан бири бўлиб, бу қонун қоидалар айниқса оффшор зоналарнинг роивожланиши учун муҳим аҳамият касб этади. Бу қонун 1965 йилда Молиявий қонун (Finance act) асосида қабул қилинган бўлиб, Буюк Британия иқтисодиётида фаолият кўрсатувчи барча компаниялар учун амал қилади.
Белиз мамлакатининг жанубий қисми хисобланмиш Корсол районида 1994 йилда эркин савдо зонаси ташкил этилди. Мазкур савдо зонасининг асосий мақсади қуйдагилардан иборат бўлиб ҳисобланади:
биринчидан: чет эллик дипломатларга улгуржи ва чакана савдо хизматларини ташкил этиш;
иккинчидан: чет элга сафарга кетаётган ссудноларга товаррларни сотиш ёки айрибошлаш;
учичидан: божхона хизматларининг назорати асосида товарларни сувда, қуруқликда ва хаво линиялари орқали экспорт қилишни ташкил этиш;
тўртинчидан: улгуржи товарларни божхона хизматларининг худудида сақлаб бериш ва олиб киришни амалга ошириш;
бешинчидан: товар маҳсулотларини бир тадбиркордан олиб иккинчи тадбиркорга сотиш яъни воситачилик функцияларини бажариш.
Хозирги кунда энг тез ривожланаётган иқтисодиётлардан бири бўлмиш - Хитой Халқ Республикаси иқтисодиёти ҳам асосан эркин иқтисодий худудларда амалга оширилган ислоҳатлар туфайли юзага келган ва айнан Хитой Халқ Республикаси хозирги кунда эркин савдо худудларини ташкил этишда энг яхши натижаларга эришган мамлакат ҳисобланади.
§ 6.3. Хитой ЭИҲ модели хусусиятлари
Хитой мамлакати – ўзининг ривожланиши, тарихи ва мукаммаллиги, ишбилармонлиги борасида фақатгина бизнинг Республикамиз ишбилармонлари учун эмас, балки бутун дунё ишбилармонлари учун ҳам сирли бир мамлакат бўлиб қолмоқда. Шу била бирга хозирда бу мамлакат дунёда иқтисодий ўйғониш ва ривожланиш соҳаларида ҳам муваффақиятга эришмоқда. Фикримизнинг далили сифатида шуни айтиб ўтмоқчи эдик – ки Хитойнинг ЯММси хозирги кунда деярли АҚШнинг ЯММси билан тенглашиб қолганю Бу кўрсатгичга эса асрлардирки хеч қайси мамлакат иқтисодиёти яқинлаша олмаган.
Эркин иқтисодий худудларни ташкил этиш Хитой Халқ Республикасида Хитой Коммунистик партияси томонидан 1979 йилнинг ўрталарида кўриб чиқилган. Ташкилотчиларнинг фикрига кўра эркин иқтисодий худудлар “ташқи дунёга ойна” бўлиши керак эди. Хозирги кунда Хитой Халқ Республикасида ташкил этилган эркин иқтисодий худудлар дунёдаги энг омадлиларидан бири бўлиб хисобланади.
Хозирги кунда Хитой Халқ Республикасида 5 та махсус эркин иқтисодий худудлар фаолият кўрсатмоқда. Шулардан учтаси: Шеньчжень, Чжухай ва Шаньтоу Бутун Хитой Халқ вакиллари йиғилишининг Доимий комиссияси қарори билан 1980 йилда ташкил этилган бўлиб, Гуандун провинциясида фаолият кўрсатмоқда. Ўша йилнинг октябрь ойида Фуцзянь провинциясида Самень эркин иқтисодий худудди ташкил этилди. Бешинчи иқтисодий худуд бўлиб хисобланган Хайнань провицияси – Бутутн Хитойц Халқ Вакиллари йиғилишининг 7 – чақириқ 1 – сессияси қарорига асосан 1988 йилнинг апрель ойида ташкил этилган.
§ 6.4. Ўзбекистонда эркин иқтисодий худудларни ташкил этиш имкониятлари ва мавжуд истиқболлар таҳлили
Эркин иқтисодий худудларини ташкил этишда мамлакатимизда ҳам бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Энг асосийлари сифатида 1996 йил 25 апрельда қабул қилинган “эркин иқтисодий худудлари” тўғрисидаги қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони (02.12.2008 й. N ПФ-4059) кабиларни келтириш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан Навоий шаҳри халқаро аэропорти ҳудудида МДҲ мамлакатларида биринчи бўлган “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этилмоқда. Эркин индустриал-иқтисодий зонанинг муваффақиятини белгиловчи энг муҳим жиҳатлардан бири – бу унинг ёнида жойлашган трансконтинентал интермодал хаб бўлиб, у 2009 йил январидан буён юк ташиш бўйича дунёда етакчи саналган “Korean Аyr” компанияси томонидан бошқарилмоқда.
Шунингдек, "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонада рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектларга қуйидагилар рухсат этилди:
улар ўртасида тузилган шартномалар ва контрактлар бўйича ҳисоб-китоб ва тўловларни ЭИИЗ ҳудудида хорижий валютада амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан етказиб берилган товарлар, бажарилган иш ва хизматларнинг ҳақини эркин алмаштириладиган валютада тўлаш;
экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китоб қилишнинг уларга қулай шартлари ва шаклларидан фойдаланиш.
Умуман “Навоий” ЭИИЗ Ўзбекистонда фаолиятини бошлаган дастлабки тажриба бўлиб, унинг қандай ривожланиши албатта мамлакатимиз иқтисдиётида жуда катта роль ўйнайди.
Назорат учун саволлар:
1. Эркин иқтисодий ҳудуд деганда нимани тушунасиз?
2. Эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этишдан мақсад нима?
3. Қайси мамлакатларнинг ЭИҲ ташкил этиш бўйича тажрибаларини биласиз ва уларнинг хусусиятлари?
4. Оффшор ҳудудларнинг савдо ҳудудларидан фарқи нимада?
5. Навоийдаги ЭИИЗнинг истиқболини қандай баҳолайсиз?
7-мавзу. Халқаро валюта-молия ва кредит муносабатлар
§ 7.1. Халқаро валюта тизимининг моҳияти ва таркиби
Жаҳон иқтисодиётида халқаро валюта муносабатлари пулнинг жаҳон пули функцияси билан боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатларни намоён қилади. Пул жаҳон пули сифатида ташқи савдо ва хизматлар, капитал миграцияси, фойданинг инвестицияларга кўчиши, заём ва субсидиялар бериш, илмий-техник алмашув, туризм, давлат ва хусусий пул кўчиришларига хизмат қила бошлади.
Халқаро валюта тизими (ХВТ) жаҳон хўжалиги доирасида валюта муносабатларини ташкил қилишнинг шаклидир. У жаҳон капиталистик хўжалиги эволюцияси натижасида пайдо бўлиб, ҳуқуқий жиҳатдан давлатлараро келишувлар билан расмийлаштирилган. Халқаро валюта тизимининг асосий элементлари қуйидагилардан иборатдир:
- валюта бирликларининг миллий ва коллектив заҳиралари;
- халқаро ликвидли активларнинг таркиби ва структураси;
- валюта паритетлари ва курслари механизми;
- валюталарнинг ўзаро алмашув шартлари;
- халқаро ҳисоб-китоб шакллари;
- халқаро валюта бозори ва жаҳон олтин бозори режими;
- валюта-молия ташкилотларини (ХВФ, ХТТБ ва бошқалар) тартибга солувчи давлатлараро валюта-кредит ташкилотларининг мақоми.
§ 7.2. Халқаро валюта тизимининг ривожланиш босқичлари
Жаҳон иқтисодиётида халқаро валюта тизими динамик ривожланиб борувчи тизимдир. У эволюцион ривожланиш босқичларда доимо ўзгаради ва ривожланди. Ўзининг эволюцион ривожланишида Халқаро валюта тизими тўртта халқаро валюта тизимларини ўзида намоён қилувчи тўрт босқични босиб ўтган.
Халқаро валюта тизимида олтин стандарт деб аталувчи биринчи тизим стихияли равишда XIX аср охирида вужудга келди.
Иккинчи тизим - олтин-девиз стандарти Генуя конференцияси (1922 й.) қарорлари натижасида вужудга келди. Кейинчалик у кўпчилик капиталистик давлатлар томонидан тан олинди. Бунда банкноталар олтин эмас, балки кейинчалик олтинга алмаштирилиши мумкин бўлган бошқа давлатлар девизига (банкнота, вексель, чеклар) алмаштирилган.
1944 йилда бўлиб ўтган Бреттон-Вудс (АҚШ) халқаро конференциясида бу тизим ҳуқуқий мақомни олди.
Бреттон-Вудс келишуви халқаро валюта тизимининг ривожланишини энг муҳим босқичи ҳисобланади. Биринчи марта халқаро валюта тизими ҳукуматлараро келишувларга асослана бошлади. Олтин-доллар стандарти тизимини мустаҳкамлаган Бреттон-Вудс тизими халқаро савдо оборотининг кенгайишда, саноати ривожланган давлатлар ишлаб чиқаришининг ўсишида ҳам муҳим рол ўйнади.
1976 йилда Кингстонда (Ямайка) бўлиб ўтган ХВФнинг навбатдаги мажлисида дунёда халқаро валюта тизимининг асослари аниқланди.
§ 7.3. Халқаро резерв валюта бирликлари
90-йилларнинг бошига келиб сузувчи курслар факторини амалга оширилиши муносабати билан қуйидаги элементлар асосида етарли даражада мураккаб бўлган халқаро валюта тизимини ташкил қилиш схемаси вужудга келди:
1. Асосий устун бирликлар танланади. Бу билан улар миллий валюталар муносабатларини, аниқроғи ўз валюта курсларини сақлаб қолдилар;
2. Валюта курслариниг ўзгариш даражаси бир хил бўлмасдан, диапазони кенг эди. Бунда маълум диапазон доирасида фақат айрим валюталарга нисбатан валюта курси сақланади, бошқа валюталарга нисбатан курс эркин ўзгариб туради.
Европа валюта тизимида (ЕВТ) ЕИ ҳар бир аъзоси валютасининг ЭКЮда ҳисобланган асосий курси белгиланган. Мана шу асосий курс негизида валюталарнинг ўзаро курси ҳисобланади. Бу курсдан курслар амалда 2,25% дан ортиқ фарқ қилиши мумкин эмас. ЕВТга қўшилган испан песети учун имтиёзли режим ва Италия лираси учун 1993 йил августидан 15% гача ўзгаришлар чегараси ўрнатилган.
ЭКЮ яратишдан мақсад - айрим ЕИга аъзо давлатларни валюта курсларининг барқарорлигига эришиш эди. ЭКЮни яратишнинг ундаги муҳим томонларидан бири АҚШ долларининг олтинни ўрнини босиш учун етарли даражада ишончли эмаслигидир.
Европа иқтисодий ҳамжамиятининг тузилиши ягона Европа валютасини яратишни кўзда тутмаган эди. Аммо 70-йилларнинг ўрталарига келиб ягона валюта иттифоқини тузиш йўлларини қидириш фаоллашди. Европа ҳамжамияти лидерлари нафақат АҚШ долларига муқобил валюта бирлигини яратиш, балки валюта интервенциясини амалга ошириш, валюта ўзгаришларини давлат томонидан назорат қилишни амалга оширишга ҳаракат қилдилар.
Мураккаб музоқаралар натижасида ЕИ доирасида 1979 йилнинг мартида Европа валюта тизими (ЕВТ) ташкил топди. ЕВТ - умумий иқтисодий муносабатларни намоён қилувчи, иқтисодий интеграция доирасида миллий валюталарнинг ишлаши билан боғлиқ бўлган халқаро (минтақавий) валюта тизимидир. ЕВТ - жаҳон валюта тизимининг энг муҳим таркибий қисми бўлиб ҳисобланади.
1990 йилда Европа валюта тизими кенгайди. Унга Англия, Испания, Португалия кирди. 1991 йилда ягона Европа ҳудудини ташкил қилиш ҳақидаги Маастрихт шартномаси имзоланди. Бу шартномага мувофиқ ЕИ аъзоларининг ҳукумат бошлиқлари валюта иттифоқини тузиш ҳақида келишиб оладилар.
§ 7.5. Халқаро валюта ва молия-кредит бозорлари
Халқаро валюта ва молия-кредит бозорлари жаҳон хўжалигида, халқаро иқтисодий муносабатларнинг жуда муҳим бўғинларидан биридир. ХХ – ХХI асрлар бўсағасида жаҳон мамлакатларида молия бозорлари гуркираб ривожланди. Дунёнинг илғор давлатлари умумий молия активлари, уларнинг ялпи ички маҳсулотига (ЯИМ) нисбатан 2,5 баробарга ўсди. Жаҳон валюта ва савдо операциялари қийматларининг нисбати эса дунёнинг илғор давлатлари умумий активлари, уларнинг ялпи ички маҳсулотига нисбатан 2,5 баробар тез ўсди. Жаҳон валюта ва савдо операциялари қийматларининг нисбати 1980 йилдаги 10:1 дан 1992 йилдаги 60:1 гача ўсди. Шу билан бирга, хориж экспертларининг фикрича, давлат облигацияларининг халқаро бозори баъзи бир катталиклар бўйича фақатгина 1920 йилдагидек фаолдир. Капитални ҳаракатчанлиги аср бошидаги даражага яқинлашмоқда, холос.
Назорат учун саволлар:
1. Валюта курси қандай аниқланади?
2. Валюта паритети нима?
3. Жаҳон валюта тизими деганда нимани тушунасиз?
4. Жаҳон валюта тизимининг ривожланиш босқичларини кўрсатиб беринг?
5. Бреттон-Вудс валюта тизимининг хусусиятлари нимада?
6. Ямайка тизимини вужудга келишининг сабаблари нимада?
7. Евродоллар нима?
8. Евронинг киритилиши ЕИ давлатлари ва шунингдек, жаҳон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатди?
9. Халқаро молия бозорларидаги тенденцияларни гапириб беринг.
8-мавзу. Жаҳон хўжалигида ривожланган мамлакатлар иқтисодиёти
§ 8.1. Жаҳон хўжалигида ривожланган мамлакатларнинг тутган ўрни
ХХ-XXI асрлар бўсағасида жаҳон хўжалигида ривожланган мамлакатларнинг тутган ўрни жуда катта бўлиб, бундай гуруҳга кирувчи давлатлар асосан Европа қитъаси ва Шимолий Амeрика матeригида жойлашгандир.
Ҳозирги кунда ривожланган мамлакатларда саноат тармоқларининг ривожланиши қанчалик юқори бўлмасин нарх-навонинг кўтарилиши ушбу давлатларда юқорилигича қолмоқда. Бу ҳолат албатта хизмат кўрсатиш соҳалари ва шуниндeк илмий-тeхникавий инқилобга асосланган янги тармоқли саноат корхоналарининг вужудга кeлиши билан боғлиқдир.
Ривожланган мамлакатлар гуруҳи ҳозирги кунда ўз таркибида жаҳоннинг 30 дан ортиқ давлатини бирлаштирган бўлиб, бу давлатлар дунё мамлакатлари хўжалигида тутган ўрнига кўра бир нeча классификация бўлиб ўрганилади. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми бўйича ривожланган катта “еттилик” давлатлар гуруҳи (ушбу давлатлар гуруҳига Россия Фeдeрациясини қўшилиши билан “катта саккизлик” давлатлар гуруҳи деган сўзлар ҳам ишлатилмоқда). Ушбу гуруҳга АҚШ, Япония, ГФР, Буюк Британия, Франция, Италия, Канада каби давлатларни киритиш мумкин.
2. Европа Иттифоқи кирувчи давлатлар гуруҳи. Ушбу гуруҳга ГФР, Бeльгия, Дания, Ирландия, Испания, Италия, Люксeмбург, Нидeрландия, Португалия, Буюк Британия, Франция, Швeция, Финландия, Австрия каби давлатларни киритиш мумкин.
3. Европа Эркин Савдо ассоциацияга (ЕАСТ) кирувчи давлатлар гуруҳи. Ушбу гуруҳга Исландия, Лихтeнштeйн, Норвeгия, Швeцария каби давлатларни киритиш мумкин.
4. Бeнилюкс гуруҳига кирувчи давлатлар гуруҳи. Ушбу гуруҳга Бeльгия, Нидeрландлар ва Люксeмбург каби давлатлар киради.
5. Шимолий Амeрика Эркин савдо шартномасига (НАФТА) кирувчи давлатлар гуруҳи. Ушбу гуруҳга АҚШ, Канада, Мeксика киради.
§ 8.2. Ғарбий Европа давлатларининг жаҳон хўжалигидаги ўрни
Жаҳон хўжалиги ва ХИМда Ғарбий Европа мамлакатларининг иқтисодий рибожланиши алоҳида ўрин эгаллайди. ҳозирги кунда Ғарбий Европа давлатлари ҳиссасига жаҳонда ишлаб чиқарилаётган жами ялпи миллий маҳсулотнинг 28-29% и, дунё аҳолисининг 7-8% и тўғри кeлади.
Ғарбий Европа давлатлари гуруҳига жами 25 давлат кириб, бу давлатлар гуруҳи ўз ҳудудларининг катта-кичиклиги, аҳолисини оз-кўплиги ва турли-туманлиги, бой табиий рeсурсларга эгалиги билан бир-биридан кeскин фарқ қилади. Ғарбий Европа давлатлари базасида 1957 йилда “Умумий бозор” ҳамкорлик ташкилоти ташкил топди. 1962 йилда Европа Эркин Савдо Ассоциацияси тузилди. Ушбу давлатлар ўртасида саноат товарлари билан эркин савдо алоқаларни олиб бориш тўғрисида қатор шартномалар тузилди. “Европа иқтисодий кенгаши тўғрисида”ги шартномага мувофиқ 1992 йилнинг майида Ғарбий Европа Эркин Савдо зонаси ва минтақавий иқтисодий комплeкси тузилди. Ушбу минтақавий иқтисодий комплeкс Ғарбий Европанинг 19 давлатини ўз таркибига бирлаштирган бўлиб, Ғарбий Европа ва дунё мамлакатларида товарларнинг эркин ҳаракатини, хизмат кўрсатиш соҳаларни, капитал ва аҳоли миграциясини доимо назорат қилиб туради.
§ 8.3. Ривожланган мамлакатларнинг интеграцион бирлашмалари
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ). Унинг таркибида жаҳоннинг 24 та давлати, яъни, барча ривожланган капиталистик (Жанубий Африка Рeспубликаси ва Исроилдан ташқари) давлатлари бирлашган. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (аъзолари - АҚШ, Япония, Канада, Австралия, Янги Зeландия, Исландия, Норвeгия, Швeйцария, Туркия давлатлари, шунингдeк ЕИ мамлакатларига кирувчи 25 мамлакат) 1961 йилда ягона иқтисодий сиёсатни назорат қилиш мақсадида тузилган бўлиб, қуйидаги мауммоларни ҳал этиб кeлмоқда.
Осиё-Тинч Океани минтақаси давлатларининг иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти шу ҳудуддаги 20 дан ортиқ мамлакатни (Япония, Филиппин, Таиланд, Брунeй, Янги Зeлландия, Гонконг, Хитой, Австралия) бирлаштирган бўлиб, бу давлатлар ҳиссасига жаҳон мамлакатларининг ялпи миллий маҳсулотини 23-24% и, жаҳон савдосининг 40-42% и ва дунё аҳолисини 40-41% и тўғри кeлади. Бу ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган давлатлар 1991 йилда Осиё зонасида эркин савдони ривожлантириш ва савдо соҳасидаги самарадорликни янада кўтариш мақсадида 15 йилга (2005-йилга қадар) савдо чегараларини ва чегара божларини бeкор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишган. ҳозирги кунда Осиё-Тинч окeани минтақаси давлатлари жаҳоннинг кўплаб минтақаларида молиявий ишларни ривожлантириш, воситачилик, ахборотлаштириш ва шунингдeк транспорт хизматларини кэнгайтириш ишларига ўз ҳиссаларини қўшиб кeлмоқдалар.
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатларнинг ривожланишида Шимолий Амeриканинг уч йирик давлатини 1994 йилнинг 1 январида бирлашиши (НАФТА давлатлари) муҳим аҳамиятга эгадир. Бу мамлакатлар (АҚШ, Канада, Мeксика) ҳиссасига жаҳон мамлакатларининг ялпи маҳсулотининг 31-32% и, дунё аҳолисининг 7-8% и тўғри кeлади (НАФТА давлатлари ҳудудида 370 млн.дан ортиқ аҳоли яшайди). Бу давлатлар томонидан ишлаб чиқарилган йиллик товар ва хизматлар ҳажми 7 трлн. АҚШ долларини ташкил қилади. НАФТА давлатлари улушига жаҳон савдоси умумий ҳажмининг 19-20% и тўғри кeлади.
§ 8.4. Жаҳон машинасозлик саноати ва унинг ривожланиш хусусиятлари
Ҳозирги кунда дунё минтақасида ижтимоий-иқтосодий ва сиёсий тараққиёт йилдан-йилга кучайиб, ривожланиб бормоқда. Айниқса, 60-70 - йиллардан сўнг рўй бeрган илмий-тeхника инқилиби таъсирида Осиё минтақаси ўз тараққиёт жабҳасида етакчи ўринлардан бирига кўтарилди. Яқин кунларга қадар учинчи дунё мамлакатлари ҳисобланган Осиёнинг кўпгина ривожланаётган давлатлари эндиликда жаҳон бозорларида турли соҳалар ва тармоқлар бўйича асосий ўринларни эгаллашди.
90-йилларнинг охирларига бориб Ғарбий Европа автомобилларига талаб нисбатан камайиши кузатилган (яъни 85%дан 79% га). Бунинг асосий сабаби Осиё матeригидаги Япон машиналари Ғарбий Европа машиналарини жаҳон бозорларидан сиқиб чиқараётганлиги билан изоҳланади. Япон машиналарининг Ғарбий Европа бозорларига кўплаб (11%дан 15%га) кириб кeлиши кузатилган. Европа Иттифоқи мамлакатларига импортдаги барча чeклашлар олиб ташланди. Япониянинг “Тоёта”, “Ниссан”, “Хонда” компанияларининг Буюк Британияда жойлашган саноат корхоналарида 2000 йилдан бошлаб йилига 1 млн. дона автомобил ишлаб чиқарила бошланди. 1997 йилда Швeциянинг “Вольво” компанияси билан Япониянинг “Мицубиси Моторс” компанияси ҳамкорликда тузган қўшма корхонаси 200 минг дона машина ишлаб чиқаради.
§ 8.5. Япония иқтисодиёти ва унинг жаҳон хўжалигида тутган ўрни
Япония Шарқий Осиёнинг Тинч окeани оролларида (мамлакат 4 та йирик ва 4 мингдан ортиқ кичик ороллардан иборат) жойлашган етакчи саноати ривожланган давлатдир. Япониянинг умумий майдони 372,3 минг кв.км бўлиб, аҳолиси 128 млн. (2002 йил) кишини ташкил этади. Мамлакат тeрриториясининг 70% дан ортиғи тоғликлардан иборат бўлиб, тeкислик қисми жуда камдир. Япония дeмографиясида 65 ёшдан ўтган аҳоли кўпчиликни ташкил этиб, жами аҳолининг 13,1% ни, аҳолининг 14 ёшдан кичиклари эса жами аҳолининг 17,2% ни ташкил этади. Аҳолининг йиллик ўсиш даражаси эса бошқа ривожланган давлатларга нисбатан анча кам бўлиб, 1991 йилга нисбатан 1992 йилда бор йўғи 0.33% ни ташкил этган. Бироқ, японлар жаҳон мамлакатлари ичида ўртача энг узоқ умр кўрувчи аҳоли бўлиб, ҳозирги кунда эркаклар 75 ёшни, аёллар эса 81 ёшни ташкил этади.
Маълумки, Япония иқтисодиёти иккинчи жаҳон урушига қадар сeкин ривожланиб жаҳон мамлакатлари ичида қолоқ мамлакат бўлиб қолавeрган эди. Бироқ, урушдан сўнг, айниқса, 60-йиллардан сўнг мамлакат саноати тeз суръатларда ривожлана бориб, жаҳон мамлакатлари ичида саноати ривожланган етакчи давлатлардан бирига айланди. Ҳозирги кунда Япония ялпи саноат маҳсулотларни ишлаб чиқариш жиҳатидан АҚШ ва Европанинг баъзи мамлакатларидан кейинги ўринда туради. 80-йилларнинг ўрталарида жаҳоннинг ривожланган мамлакатларини ишлаб чиқарган ялпи саноат маҳсулотини 15% и Японияга тўғри кeлиб, ҳатто 1987 йилда Япония жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари ичида аҳоли жон бошига ўртача ялпи миллий саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариши жиҳатидан биринчи ўринга чиқиб олган ҳам эди.
Япония ҳукуматининг асосий бойлиги унинг халқи ҳисобланади. ҳақиқатдан ҳам унинг халқи “иқтисодий мўъжиза”ни мамлакатда шакллантирувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Япон халқи жаҳон мамлакатлари ичида мeҳнатсeварлиги, тиришқоқлиги, тeжамкорлиги, интизомлиги ва тадбиркорлиги билан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам Япония ишчи ва хизматчиларнинг ўртача иш ҳақи ривожланган мамлакатларнинг барчасидан юқори бўлиб, ишлаб чиқаришда саноат корхоналарининг барчаси ўта автоматлаштирилган.
Япония иқтисодиётининг тeз суръатлар билан ривожланишининг яна бир муҳим омилларидан бири ишлаб чиқаришда чиқим даражасини бошқа ривожланган хорижий мамлакатларга нисбатан камлигидир. Японияда ялпи миллий маҳсулот ишлаб чиқаришда чиқим даражаси 1.0% ни ташкил этган ҳолда (90 йиллар бошида), АҚШ да 7.0% ни, Англияда 5.0% ни, ГФРда 3.0% ни ташкил этган. 1988 йилда собиқ СССРда биргина ҳарбий соҳага сарф қилинган ҳаражат 9.0% бу ташкил қилган.
Назорат учун саволлар:
1. Саноати ривожланган давлатлар гуруҳига қайси мамлакатлар киритилади?
2. Саноати ривожланган давлатларнинг жаҳон иқтисодиётидаги ўрнини қайси кўрсаткичлар билан кўрсатиб бериш мумкин?
3. Жаҳон иқтисодий ривожланишининг учта асосий марказини кўрсатиб беринг.
4. “Катта еттилик” ёки “катта саккизлик”ка кирувчи давлатларни санаб беринг.
5. Ривожланган давлатларнинг ташқи иқтисодий экспансиясини амалга оширишда ТМК қандай ўрин тутади?
6. Саноати ривожланган давлатлар иштирокидаги қандай интеграцион гуруҳларни биласиз?
7. Япония иқтисодий ривожланишига таъсир қилувчи асосий омилларни санаб ўтинг?
8. Япония иқтисодиётининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлиги нималар ҳисобига эришилган?
9-мавзу. Ривожланаётган мамлакатлар – халқаро иқтисодий
муносабатлар тизимида
§ 9.1. Ривожланаётган мамлакатларнинг асосий ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари
ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимини ривожланишининг аҳамиятли томонларидан бири, собиқ мустамлака ва қарам территорияларнинг роли ва аҳамиятини иқтисодий жиҳатдан кучайиб бораётганлигидир. Ушбу мамлакатлар аввал жаҳон иқтисодиётида ривожланаётган мамлакатлар ёки озод этилган мамлакатлар, “учинчи дунё мамлакатлари”, “жануб” мамлакатлари ёки “периферия” мамлакатлари сифатида тилга олинган бўлса, ҳозирги кунда умумий тарзда ривожланаётган мамлакатлар дея аталади..
Бу мамлакатлар иқтисодиёти турли-тумандир, уларнинг худудида 3,2 млрд атрофида ахоли яшайди. Ушбу мамлакатларда ҳозирги кунда жуда муракаб ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий жараёнлар кечмоқда.
Ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти кўп укладли ижтимоий-иқтисодий таркибга асосланади. Бир қатор мамлакатларда капиталистик уклад билан бир қаторда ҳамон уруг-аймогчилик ва патриархал муносабатлар ҳам мавжуддир. Ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида давлат ва давлат хўжалик уклади муҳим рол ўйнайди. Давлат секторини ривожлантириш босқичи капиталистик ишбилармонликни кенгайтириш сиёсати билан ҳамоханг олиб борилади. Бунинг натижасида эса давлат капитализми пайдо булади ва ривожланади.
Жаҳон иқтисодиётида кўпчилик ривожланаётган мамлакатларнинг ухшашлик томонлари, яъни уларнинг қашшоқлиги, ахолисининг қолоқлиги, ишсизлик даражасининг юқорилиги, саноати ривожланган мамлакатлардан катта миқдорда карздорлиги бўлиб ҳисобланади. Ривожланаётган мамлакатларнинг кўпчилиги ўзининг тулаконли ижтимоий – иқтисодий ривожланиши ва ахолисининг яшаш турмуш тарзи даражаси бўйича Ғарбий Европани саноатлашган илгор мамлакатларидан қариийб 20-50 маротаба орқада қолмоқда.
§ 9.2. Ривожланаётган мамлакатларнинг халқаро
товар алмашинувида тутган ўрни ва роли
Анъанавий товарлар экспорти ҳажмини кенгайтириш борасидаги кўпчилик муаммоларга қарамасдан, ривожланаётган мамлакатларнинг жаҳон экспортидаги умумий улуши аста-секинлик билан ўсиб бормоқда. Шунингдек, у 1987 йилдаги 22% ўрнига 1992 йилга келиб 24,7% га етган эди. 1993 йилда ривожланаётган мамлакатларнинг экспортини физик ҳажми, саноати ривожланаётган мамлакатларда 1,2 % га қисқарганига қарамасдан, яна 10% га ортган эди. Ривожланаётган мамлакатларда жами экспортни таркиблаштириш жараёнлари ҳам содир бўлмоқда. Шунингдек, ривожланаётган мамлакатлар экспортидги саноат молларининг улуши (рангли материалларни ҳисобга олганда) 1991 йилда 57,7% га етган эди.
Ривожланаётган мамлакатларнинг экспортидаги саноат молларининг улуши ҳам усиб борди. Агар у 1970 йилда – 7,6% ни ташкил этган бўлса, 1980 йилда 11% ни , 1991 йилда 19,5% ни , 1995 йилда 25%, 2003 йилда эса 30%ни ташкил этган эди. Хуллас,жахон хўжалигида 90 йиллар ривожланаётган мамлакатларнинг жаҳон экспортидаги улуши доимий ўсишлик тенденциясига эга, бўлганлиги билан характерланади.
Сайёҳлик кўп йиллардан буён, ривожланаётган мамлакатлар учун хорижий валюталар тушумининг асосий манбалардан бири бўлиб қолмоқда. Миср учун туризм соҳасидан келаётган даромад хорижий мамлакатларда вақтинчалик банд бўлган мисрлик ишчилар ҳисобидан келадиган валюталар ва хорижий ёрдамлардан кейинги учинчи ўринни эгаллайди. Сўнгги йилларда туризм Туркияда юқори суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Бу кўрсаткич туризмнинг умум жаҳон миқёсидаги 4% ли ўсиш кўрсаткичи билан таққосланганда, йилига 8%ни ташкил этади. Туркия кўпроқ миллий иқтисодиётнинг туризм тармоғини динамик ривожланиши билан фарқ қилувчи беш мамлакат қаторига киритилган. Шу нарса кутилмоқдаки, 2005 йилларнинг охирига бориб Туркия сайёхликдан тушадиган даромаднинг ўлчами бўйича дунёда олтинчи ўринни эгаллаши башорат қилинмоқда.
§ 9.3. Хорижий сармоялар – ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида
Кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда инвестицион муҳитни кучайтириб бориш жараёнлари осонлик билан кечаётгани йўқ. 1992 йилда ривожланаётган мамлакатларга киртилган тўғридан-тўғри йўналтирилган инвестицияларнинг миқдори 51,5 млрд. долларни ташкил этган эди. 90-йиллар бошида жаҳон банкининг маълумотига қараганда, ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётига хусусий капиталнинг жалб килиниши янада кучайиб, 1994 йилда 173 млрд. долларни ташкил этган. Янги фонд бозорларидаги акцияларга банд этилган портфель қўйилмалар 1993 йилда 46,9 млрд. долларни ташкил этган бўлса,1994-йилда 39,5 млрд. долларни ташкил этган эди. Ўз навбатида банкларда депонинтланган ва облигацияларга қўйилган хусусий сармояларнинг киймати 1993 йилда 45,7 млрд. доллардан 1994 йилдан 55,5 млрд. долларга ўсган. Тўғридан-тўғри йўналтирилга хорижий инвестициялар миқдори эса 1993 йилда 66,6 млрд. доллардан 1994 йилда 77,9 млрд. долларга ўсган . Кайд этиб ўтиш жоизки, 1993 йилда баъзи-бир ривожланаётган мамлакатларнинг ўзлари ҳам 14 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги сармояни хорижий мамлакатларга экспорт қилишган.
Трансмиллий корпорациялар кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда юксак иқтисодий ўзгаришларни вужудга келтираётганлиги билан бир қаторда, ушбу копорациялар техник тараққиётининг ички омилларига ҳам жуда катта имкониятлар очиб бермоқда. Амалиёт натижалари шуни кўрсатмоқдаки, трансмиллий корпорациялар “учинчи дунё” мамлакатларининг ривожланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
§ 9.4. “Янги индустриал мамлакатлар”нинг жаҳон хўжалигида тутган ўрни
Жаҳон иқтисодиёти ва ХИМда “Янги индустриал мамлакатлар”(“ЯИМ”) ривожланаётган давлатларнинг кўпчилигидан иқтисодий параметрларининг барча системалари бўйича ажралиб туради.
“ЯИМ”ни ривожланаётган мамлакатлардан фарқланиб турувчи хусусиятларидан бири уларни ривожланган капиталистик мамлакатлардан ҳам ажратиб туришлидир. Яъни, уларнинг ривожланиши “Янги индустриал” ривожланиш модели сифатида мавжудлигидир. Бундай характерли томонлар, Лотин Америкасидаги ва шунингдек Осиёдаги “ЯИМ”нинг ривожланиш тажрибасини чуқур анализ қилиш жараёнида кўзга ташланган эди.
Лотин Америкасидаги “ЯИМ”ларнинг ривожланиш тажрибаси ва шунингдек Осиёдаги “БМТ томонидан ишлаб чиқарган методика бўйича “ЯИМ”лар қаторига кирувчи давлатлар у ёки бу критериялар бўйича алоҳида ажралиб туради. Улар қуйидагилардан иборатдир:
- Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулотнинг миқдори бўйича.
- Ялпи ички маҳсулотнинг ўртача йиллик ўсиш суръатлари бўйича.
- Ялпи ички маҳсулот таркибидаги қайта ишлаш саноатининг умумий миқдори бўйича ( 20% атрофида бўлиши керак).
- Чиқариладиган товарларнинг умумий миқдорига нисбатан саноат махсулотларининг улуши ва экспорт миқдори бўйича.
- Хорижий мамлакатларга чиқариладиган тўғридан–тўғри инвестицияларнинг умумий миқдори ва ҳ.о.лар
Назорат учун саволлар:
1. Ривожланаётган мамлакатлар гуруҳига кирувчи давлатларни тавсифлаб беринг.
2. Жаҳон иқтисодиётида ривожланаётган мамлакатлар неча гуруҳга бўлиб ўрганилади?
3. Ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётига ҳос бўлган умумий хусусиятларни ҳарактерлаб беринг.
4. Ривожланаётган давлатлар учун хорижий инвестицияларни жалб этиш қандай аҳамият касб этади.
5. Ривожланаётган ва саноати ривожланган давлатлар ўртасидаги фарқларни ошиб бориш сабабларини очиб беринг.
6. Ривожланаётган давлатларнинг халқаро қарздорлик муаммоси ҳақида гапириб беринг.
7. “ЯИД”лар қаторига киритишда қандай кўрсаткичлар эътиборга олинади?
8. “ЯИД”ларнинг иқтисодий ривожланишига қандай омиллар таъсир кўрсатмоқда?
9. “ЯИД”ларда қандай ривожланиш моделлар мавжуд?
10-мавзу. Халқаро иқтисодий интеграция
§ 10.1. Иқтисодий интеграция моҳияти ва унга таъсир этувчи омиллар
Иқтисодий интеграция-мамлакатлар ўзаро иқтисодий ҳамкорлигининг натижаси бўлиб, у хўжалик механизмларининг яқинлашувига олиб келади ва бу яқинлашув давлатлараро битимлар шаклини олади ҳамда тегишли давлатлараро органлар томонидан тартибга солинади.
Иқтисодий интеграция бир қатор объектив омилларга асосланган бўлиб, улар орасида қуйидагилар муҳим ўрин тутади:
1) Хўжалик ҳаёти байналмилаллашувининг ўсиб бориши.
2) Халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви.
3) Ўз хусусиятига кўра умумжаҳон илмий-техника инқилоби.
4) Миллий иқтисодиётлар очиқлиги даражасининг ошиши.
§ 10.2. Иқтисодий интеграция шаклланиши шарт – шароитлари
ва унинг босқичлари
Иқтисодий интеграция шаклланишининг шарт-шароитларини таҳлил қиламиз. Улар қуйидагилардир:
· Интеграциялашаётган мамлакатлар иқтисодий ривожланиши ва бозор муносабатларидаги етуклиги даражасининг яқинлиги.
• Интеграциялашаётган мамлакатларнинг жўғрофий яқинлиги, кўп ҳолларда умумий чегара ва тарихан шаклланган иқтисодий адоқаларнинг мавжудлиги.
• Ривожланиш, сиёсий ҳамкорлик ва шакллар соҳасида мамлакатлар олдида турган иқтисодий ва бошқа муаммоларнинг умумийлиги.
· Устунликни намойиш қилиш самараси.
· "Домино самараси".
Интеграция жараёнлари шакллари ва босқичлари
|
Интеграция типлари |
Белгилари |
|
1. |
Переференциал савдо келишувлари |
Ўзаро савдода тарифлар ва бошқа тўсиқлар олиб ташланади. Учинчи мамлакатларга нисбатан миллий тарифлар сақланади. Давлатлараро бошқарув органлари тузилмайди. |
|
2. |
Эркин савдо зоналари |
Битим шакли. Бунда қатнашчилар бир-бирларига нисбатан божхона тарифлари ва квоталарини олиб ташлаш тўғрисида аҳдлашадилар. Учинчи мамлакатларга нисбатан ҳар кимнинг ўз сиёсати мавжуд бўлади. Мисол учун: НАФТА, АНЗСЕРТА. илгариги Европа иқтисодий ҳамжамияти. |
|
3 |
Божхона иттифоқи |
Учинчи мамлакатларга нисбатан ягона божхона сиёсати. Бироқ бунда ҳам жиддийроқ ички қарама-қаршиликлар пайдо бўлади. Европа иқтисодий ҳамжамияти бунинг мисоли бўлиши мумкин. |
|
4 |
Умумий бозор |
Иштирокчи мамлакатлар ўртасида ишлаб чиқаришнинг барча ҳаракати учун тўсиқларни тўлиқ бартараф этиш. Иқтисодий сиёсатни тўлиқ келишиш, иқтисодий кўрсаткичларни тенглаштириш каби масалалар қал этиш жараёнида туради. |
|
5 |
Тўлиқ иқтисодий интеграция |
Ягона иқтисодий сиесат иа бунинг оқибати сифатида қонунчилик базасини бирхиллаштириш. Шартлари: умумий солиқ тизими; ягона стандартларнинг мавжудлиги; меҳнат тўғрисидаги ягона қонунлар ва бошқалар. |
|
5.1. |
Иқтисодий иттифоқ |
Юқори иқтисодий ривожланиш босқичида пайдо бўлади. Иқтисодий сиёсат (ҳатто ягона иқтисодий сиёсат) келишилади на шунинг асосида барча тўсиқлар олиб ташланади. Давлатлараро (давлатлардан юқори турувчи) органлар ташкил этилади. Барча қатнашчи мамлакатларда йирик иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилади. |
|
5.2. |
Валюта иттифоқи |
Иқтисодий Иттифоқ шакли ва айни бир унинг йирик қисми. Қуйидагилар валюта иттифоқининг характерли белгилари ҳисобланади: - Миллий валюталарнинг ксчишилган (биргалиқдаги) муомаласи; қатнашчи мамлакатларнинг Марказий банкирлари томонидан мақсадга қаратилган ҳолда қўллаб-қувватланадиган қатьий бегиланган валюта курсларининг ўрнатиш; ушбу халқаро валюта бирлигининг эмиссия маркази ҳисобданган ягона минтақавий банк шаклантирилиши. Ривожланаётган мамлакатларда валюта иттифоқи деганда клиринг битимлари тушунилади. |
|
Манба: А.Киреев Международная экономика , М., 2004. с.
§ 10.3. Иқтисодий интеграциянинг миллий давлатлар иқтисодиётига таъсири
Винер ва Биеларнинг концепциясидан бир жуда муҳим хулоса келиб чиқади. Агарда божхона иттифоқи тарифнинг уни ман қилувчи даражага олиб келувчи катталигида ташкил қилинаётган бўлса, божхона иттифоқининг ўрнатилиши батамом савдони ташкил этилишига олиб келади. Лекин агарда Н мамлакат божхона иттифоқига эркин савдо режимидан ўтса, у ҳолда божхона иттифоқининг яратилиши натижаси батамомсавдодан четланишга олиб келади.
Савдони «ташкил этиш» ва «садодан четланиш» тушунчалари халқаро савдонинг «соф» назарияси доирасида пайдо бўлди. Улар бутунлай сунъий шартлар ва фаразлар асосида қурилган. Бунда Европа иттифоқи оддийгина божхона иттифоқи доирасидан анчагина кенгроқ эканлиги ҳисобга олинаётгани йўқ. Шу сабабли, европа интеграциясининг самараи батамом савдони ташкил этиш – савдодан четланиш самараси билангина аниқланиб қолмайди.
Интеграция динамик самараларинига қуйидагилар киради:
· Ишлаб чиқариш масштабларини кенгайтириш ҳисобига ҳосил бўладиган иқтисод.
· Фирма ва соҳаларга нисбатан ташқи бўлган иқтисод.
· Қутубланиш самараси самараи.
· Реал инвестициялар ва ҳажмларни жойлаштиришга таъсир.
· Умумий иқтисодий самарадорликка таъсир.
§ 10.4. Ғарбий Европада интеграция жараёнларининг ривожланиши
Ғарбий Европа иқтисодий интеграцияси ривожпаниши жараёнини шартли равишда тўртта босқичга бўлиш мумкин.
Биринчи босҳич (50-йиллар охири — 70-йиллар ўртаси). Ҳамжамият хаётидаги "олтин аср"ҳисобланади. Ушбу босқич божхона иттифоқининг муддатидан олдин ташкил этилиши ягона аграр бозорнинг нисбатан муваффақиятли шакллантирилиши, ЕИга учта янги мамлакат: Буюк Британия, Дания, Ирландиянинг кириши билан характерланади .
Иккинчи босқич (70-йиллар ўртаси — 80-йиллар ўртаси) ЕИ тарихига Европа валюта ҳамкорлиги дастури қабул қилинишига, ташқи сиёсий келишувларга муваффақ бўлинганлиги сифатида кирди.
Учинчи босқич (80-йиллар иккинчи ярми — 90-йиллар боши) — Ҳамжамият таркибининг янада кенгайиш босқичи бўлди. 1986 йилда Испания ва Португалиянинг қўшилиши илгари мавжуд бўлган мамлакатлараро номутаносибликнинг кескинлашувига олиб келди.
Тўртинчи босқич (XX асрнинг 90-йиллари ўртаси — XXI аср боши) да Ягона Европа Актига мувофиқ 1993 йил I январдан бошлаб ҳамжамият чегаралари ичида ишлаб чиқариш омилларининг эркин харакат қилиши жорий этилди. Амалда ҳамжамият доирасида ягона иқтисодий макон пайдо бўлди, бу ЕИнинг иқтисодий интеграциянинг сифат жихатидан янги бооқичига кирганлигини англатар эди.
Маастрихт шартномаси асосида (1992 йил феврал) 1994 йил 1 январдан бошлаб ЕИҲ қатнашчи мамлакатлари сони 15 та бўлган Европа Иттифоқига айлантирилди. ЕИ доирасида тўлиқ ягона ички бозор ташкил этиш амалга оширилди. Бундан буёнги интеграция ҳамкорлиги мақсадлари эълон қилинди. Улар ягона валюта — евро эмиссияси хуқуқи билан ягона Европа банки, ички чегараларсиз ягона Ғарбий Европа макони барпо этилишини ўз ичига олар эди.
§ 10.5. Америка қитъасида интеграция жараёнлари ривожланишининг хусусиятлари
Жаҳон хўжалигида интеграцияон марказлардан бири Шимолий Америка ҳудуди ҳисобланади. Шимолий Америка Эркин савдо ассоциацияси — НАФТА ташкил этилиши ва унинг фаолият кўрсатиши ривожланаётган интеграция жараёнларидан биридир.
Шартноманинг асосий қоидалари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- АҚШ, Канада, Мексика ўзаро савдо қиладиган товарларга божхона пошлиналарини бекор қилиш;
- Шимолий Америка бозорини ўз товарларини Мексика орқали АҚШга қайта экспорт қилиш йўли билан Америка пошлиналаридан халос бўлишга уринувчи Осиё-Европа компанияларининг экспансиясидан ҳимоя қилиш;
- Мексикада банк ва суғурта ишида Америка ва Канада компанияларининг рақобатига ва капитал қўйишига тақиқни қилиш;
- атроф-муҳитни қўриқлаш билан боғлиқ муаммоларни хал қилиш учун уч томонлама гурухлар ташкил этиш.
§ 10.6. Осиё-Тинч океани минтақасида интеграцион жараёнларнинг хусусиятлари
Осиё-Тинч океани минтақаси интеграцион жараёнларининг учинчи энг йирик маркази ҳисобланади.
Деярли 30 йил мобайнида Жануби-Шаркий Осиё мамлакатлари уюшмаси (АСЕАН) муваффақиятли фаолият кўрсатмокда. Унга Осиёдаги тўртта "аждаходан бири — Сингапур, шунингдек, "янги тўлқин" — янги индустриал мамлакатлар — Малайзия, Индонезия, Таиланд, Бруней ва Филиппин киради. Ушбу гуруҳ доирасида ўзаро ҳамкорликнинг муваффақияти АСЕАН катнашчилари бўлган кўпчилик мамлакатларнинг шиддатли иқтисодий ўсиши, улар ривожланишини таққослаш мумкинлиги, яхши йўлга қўйилган ва узоқ, тарихий анъаналарга эга бўлган ўзаро савдо алоқаларининг мавжудлиги, шунингдек, ҳамкорлик шаклларининг тартибга солиниши билан мустаҳкам боғлиқдир. АСЕАН режаларида 2000 йилгача қатнашчи мамлакатлар божхона пошлиналарини 38 минг турдаги товарлар бўйича ўртача 5 фоизга пасайтириш режаси мавжуд эди. 1995 йил охирида 2000 йилда, воқеалар кўнгилдагидек ривожланган такдирда 2002 йилда эркин савдо знаси барпо этиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.
§ 10.7. Ўзбекистоннинг интеграцион ташкилотлардаги иштироки
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий соҳада кўпгина ютуқларга эришди. Республикамизнинг жаҳон ҳамжамиятида фаол иштирок этиши ва Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига мос келадиган кўп томонлама сиёсат юритиши давлатимизнинг жаҳон хўжалигида тутган ўрнини мустаҳкамлашнинг муҳим шартидир.
Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлиб кирган энг мухим бирлашмалардан бири - Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) бўлиб, у 1991 йил декабрда тузилган. Хозир МДҲ га Озарбайжон Республикаси, Арманистон Республикаси, Белорусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Молдова Республикаси, Россия Федерацияси, Туркманистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси ва Украина киради.
Ҳамдўстлик мақсадлари қуйидагилар:
• демократик хуқуқий давлатлар тузиш, улар ўртасидаги муносабатлар давлат мустақиллигини ва суверен тенгликни ўзаро тан олиш ва хурматлаш, ўз такдирини ўзи белгилаш хуқуқи, тенг хуқуқлилик ва ички ишларга аралашмаслик, ҳар қандай тазйиқлардан воз кечиш, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, инсон хуқуқлари ва эркинликларини, шу жумладан кичик миллатлар хуқуқларини хурмат қилиш, мажбуриятларини ва бjшқа умум тан олинган халқаро хуқуқ тамойиллари ва нормаларини ҳалол бажариш асосида ривожланади;
• бир-бирларини ҳудудий бутунлигини ва мавжуд чегаралар бузилмаслигини тан олиш ва хурмат қилиш;
• чукур тарихий илдизларга эга бўлган халқларнинг туб манфаатларини ҳамда қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш;
• фуқаролараро ва миллатлараро тотувликни сақлаш.
Ўзбекистон Републикаси 1992 йилда Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) аъзоси бўлди. ИХТ Афғонистон Ислом Давлати, Озарбайжон Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Козоғистон Республикаси, Покистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркия Республикаси, Туркманистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси каби давлатларни бирлаштиради. 1992 йилда Техронда олий даражадаги ИХТ учрашуви пайтида эълон қилинган ахборотда ИХТ аъзоларининг иқтисодий фаровонлиги йўлида кўптомонлама минтақавий ҳамкорлигини кўзда тутувчи мақсадлар ва вазифалар эълон қилинди.
Назорат учун саволлар:
1. Иқтисодий интеграциянинг мазмуни ва моҳиятини тушунтириб беринг.
2. Халқаро иқтисодий интеграциянинг қандай босқичлари характерлаб беринг?
3. Эркин савдо ҳудудларини тавсифлаб беринг.
4. Интеграцион жараёнлар миллий давлатлар иқтисодиётини ривожланишига қандай таъсир кўрсатишини характерлаб беринг.
5. ЕИ қачон ва қайси давлатлар томонидан ташкил этилди.
6. Жаҳондаги интеграцион бирлашмалар ҳақида сиз нима биласиз?
7. НАФТАни тузилишидан асосий мақсад нима ва унга қайси давлатлар аъзо?
11-мавзу. Жаҳон иқтисодиётини тартибга солишда халқаро ташкилотларнинг роли
§ 11.1. Халқаро иқтисодий ташкилотларнинг таснифланиши
Халқаро иқтисодий муносабатлар мураккаб иқтисодий механизм сифатида бир томондан бозорга хос ўз-ўзини бошқариш қобилиятига эга бўлса (ХИМнинг моддий асоси ҳали ҳам жаҳон бозори ҳисобланади), иккинчи томондан, айниқса XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, алоҳида мамлакатлар ва ҳудудлар ўртасида ўзаро алоқаларни осонлаштирувчи давлатлараро тузилмаларни яратишни талаб этади. Айни пайтда шуни қайд этиб ўтиш керакки, биринчи (1914-1918 йиллар) ва иккинчи (1939-1945 йиллар) жаҳон урушлари орасида халқаро ташкилотларни гуркираб вужудга келиш жараёни (шу даврд Халқаро меҳнат ташкилоти, ўзининг «Инкотермс» каби тижорий ҳужжатлари билан таниқли бўлган Халқаро савдо палатаси, Халқаро ҳисоб-китоблар банки ташкил этилган) ва айниқса 40-йилларда иккита тўқнашувни бошидан кечирган давлатлар тарихидаги фавқулотда ҳолатлар ва 1929-1932 йиллардаги чуқур иқтисодий таназзул билан боғлиқ.
Халқаро иқтисодий ташкилотларнинг шаклланишида муҳим ўрин тутган қуйидаги омилларни келтиришимиз мумкин:
1. Инсонлар ҳаётининг бир бирига боғликлигининг янада ўсиши;
2. Саноат революцияси ва илмий ютуқлар инсонларни бир- биридан ажратиб турган масофаларни қисқартириши ва халқаро муносабат ва ҳамкорликни кенгайтириши;
3. Савдо, валюта- молия муносабатлари, капитал бозори умуман иқтисодий ўсиш;
4. Давлатларнинг барча соҳада бир – бирларига боғлиқлигининг ўсиши;
5. Дуёдаги умумий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг зарурлигини чуқурроқ англаш.
§ 11.2. Жаҳон хўжалигидаги глобал ташкилот Бирлашган миллатлар ташкилоти тизими
БМТ штаб-квартираси Нью-Йоркда жойлашган бўлиб, унинг таркибида 190 дан ортиқ аъзо-мамлакат мавжуд. БМТ низомининг 1-моддасида ташкилот фаолиятининг асосий мақсадлари ичида, «иқтисодий, ижтимоий, маданий ва гуманитар ҳарактердаги халқаро муаммоларни ҳал этишда халқаро ҳамкорлик қилиш» мақсади ҳам етакчи ўринда туради. БМТ иқтисодий соҳада асосан қуйидаги тўртта йўналиш бўйича фаолият олиб боради:
-глобал муаммоларни ҳал этиш;
-давлатларнинг иқтисодий ҳамкорлигига кўмаклашиш;
-мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишидаги узилишларни енгиб ўтиш;
-ҳудудий ривожланишни рағбатлантириш.
§ 11.3. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти. Ҳудудий иқтисодий ташкилотлар
ИҲТТ иккинчи жаҳон урушидан кейин АҚШнинг молиявий ёрдамидан самарали фойдаланиш ва кўҳна қитъадаги тикланиш жараёнини мувофиқлаштириш мақсадида ташкил этилган. Европа иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг вориси ҳисобланади. «Бойлар клуби», жаҳон иқтисодиётининг «ақл маркази» деб аталувчи ИҲТТ ҳозирги кунда жаҳоннинг иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган 29 та мамлакатини ўз таркибига бирлаштирган. Чунончи, бу ташкилотга аъзо-мамлакатлар ҳиссасига жаҳон товар ва хизматлар ишлаб чиқаришнинг 2/3 қисми тўғри келади.
ИҲТТнинг олий кенгаши бўлиб, унинг таркибига ҳар бир аъзо-мамлакатдан биттадан вакил киради. Кенгаш аъзолар ойда бир марта Бош котиб раислигида учрашишади. Бундан ташқари Кенгаш вазирликлар (ташқи ишлар вазирлиги, молия вазилиги, иқтисодиёт вазирлиги кабилар) миқёсда йиллик мажлисларни ҳам ўтказиб туради. Доимий асосда иш юритувчи Ижроия қўмитанинг асосий вазифаси ИҲТТ фаолиятини назорат қилиш ва Кенгаш мажлисларини тайёрлашдан иборат. 200 дан ортиқ қўмиталар, ишчи гуруҳлари ва эксперт комиссияларини ижтимоий-иқтисодий ҳарактерда бўлган кенг доирадаги масалалар билан ҳам шуғулланади.
Жаҳонда интеграцион жараёнлар – ЕИ, НАФТА, МЕРКОСУР, МДҲ кабилар билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлмаган ўнлаб ҳудудий миқёсдаги халқаро иқтисодий ташкилотлар мавжуд. Уларнинг фаолият кўрсатиш механизмларини ўрганиш мақсадида биз Ғарбий ярим шар ва Африка қитъасидаги муҳим аҳамиятга эга бўлган Америка давлатлари ташкилоти (АДТ) ва Африка Бирдамлик Ташкилоти (АБТ) тўғрисида батафсил тўхталиб ўтамиз.
Америка давлатлари ташкилоти (АДТ) 1948 йилда Богота шаҳрида (Колумбия) ўтказилган Америка давлатларининг 9-чи халқаро Анжуманида ташкил этилган бўлиб, ўз таркибига 35 давлатни бирлаштирган.
1994 йилда Америка қитъасидаги 34 мамлакат (Кубадан ташқари) давлат ва ҳукумат раҳбарларининг учрашувда «тараққиёт ва ривожланиш» мақсадида ҳамкорлик тамойиллари: демократия, эркин савдо ва америкада барқарор ривожланиш тўғрисида деклорация» қабул қилинди. Ушбу анжуман қатнашчилари келажакда – 2005 йилдан сўнг Панамерика эркин савдо ҳудудини ташкил этишга қарор қилишди.
АБТ ҳудудий сиёсатига тавсиф берганда, 1991 йилда аъзолар-мамлакатлар томонидан қабул қилинган Африка иқтисодий ҳамжамиятини ташкил этиш тўғрисидаги битимни эслатиб ўтиш керак.
§ 11.4. Жаҳон савдо ташкилотининг жаҳон хўжалигидаги ривожланиш йўналишлари ва уни мамлакатлар иқтисодиётидага аҳамияти
Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) 1995 йилнинг 1 январида ташкил топди. ЖСТ кўп томонлама савдо тизимларининг хуқуқий ва институтционал асосидир. У муҳим шартнома мажбуриятларни таъминлайди. Бу шартнома мажбуриятлари ҳукуматларга ички қонунчиликни шакллантириш ва амалга оширишда, шунингдек ташқи савдони бошқаришни аниқлаб беради. ЖСТ 1947 йилда ташкил топган ва 1948 йилнинг 1 январидан кучга кирган Тарифлар ва савдо бўйича бош келишув (ГАТТ)нинг давомчиси ҳисобланади.
§ 11.5. ЖСТнинг ташқи савдо операцияларини тартибга солиш услублари
Жаҳон амалиётида ташқи савдо операцияларини тартибга солишни тариф ва нотариф услублари мавжуд бўлиб, уларни қай меъёрда ва қай кўламда қўлланилиши ҳар бир давлатнинг ташқи иқтисодий сиёсати ва ташқи иқтисодий фаолиятидаги асосий йўналишлари билан белгиланади. ЖСТ талабларига кўра барча ташқи савдо операциялари имкон қадар тарифлар ёрдамида, яъни божхона божлари асосида тартибга солишни мақсадга мувофиқ.
ЖСТ халқаро савдо палатаси, БМТнинг савдо ва ривожланиш бўйича Конференцияси, Жаҳон тараққиёт ва тикланиш банки, АҚШ тариф комиссияси ҳамда турли олимларнинг нотариф услубларини туркумлашга ўзгача ендашувлари мавжуд.
Назорат учун саволлар:
1. Халқаро иқтисодий ташкилотлар қандай таснифланади?
2. БМТ ва БМТ тизимидаги ташкилотларнинг жаҳон хўжалигидаги роли қандай?
3. Халқаро ҳудудий ташкилотлар ва уларнинг функционал вазифалари нималардан иборат?
4. ЖСТга аъзо бўлиш босқичларини характерлаб беринг.
12-мавзу. Жаҳон хўжалигининг глобаллашув жараёнларида Ўзбекистоннинг иштироки
§ 12.1. Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти ва имкониятлари
Ўзбекистоннинг жаҳон хўжалик алоқаларига қўшилиш жараёни объектив тузилмавий шарт-шароитлар етилган ва ташқи иқтисодий алоқаларнинг хўжалик механизми ислоҳ қилина борган сари босқичма-босқич ривожланмоқда.
Республика ноёб табиий бойликларга, кудратли иқтисодий ва илмий-техникавий, ақлий ва маънавий салоҳиятга эга. Тарихнинг ўзи Ўзбекистоннинг ўрнини Ғарбни Шарқ билан, Жанубни Шимол билан боғлайдиган Евроосиё йўллари чорраҳасида белгилаган. Бизнинг Республикамиз Евроосиё иқтисодий ва маданий кўприги бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу кўприк доирасида товарлар, технологиялар, сармоялар ва маданий қадриятларнинг харакати ва алмашуви учун яхши шароит яратилган.
Бутун Марказий Осиё минтақаси бўйича газ конденсати заҳираларининг 74 %, нефтнинг 31 %, табиий газнинг 40 %, кўмирнинг 55 %и Ўзбекистон хиссасига тугри келади. Табиий газ қазиб олиш бўйича республика МДҲ мамлакатлари ичида учинчи ўринда ва дунёдаги бу соҳанинг кучли етакчи 10 мамлакатлари қаторида туради.
Ўзбекистон Марказий Осиёда ва МДҲ доирасида пахта етиштирувчи асосий мамлакат бўлиб ҳисобланади. Агар бутун Марказий Осиё мамлакатлари 2 млн. тонна пахта толаси етиштирса, унинг 1,4 млн. тоннаси ўзбек толасидир. Ўзбекистон пахта толаси етиштириш бўйича дунёда туртинчи ўринда, уни экспорт қилиш бўйича эса иккинчи ўринда туради.
Хозирги вақтда Ўзбекистон МДҲнинг бир неча йирик шаҳарлари ва жаҳоннинг 20та давлати:АҚШ, Германия, Буюк Британия, Швейцария, Ҳиндистон, Туркия, Саудия Арабистони, Исроил, Жанубий Корея, Сингапур ва бошқа давлатлар билан бевосита хаво йўллари орқали боғланган.
Ўзбекистоннинг халқаро бозорга мустақил суръатда чиқиши ва дунё хўжалигига интеграциялашуви шароитларида унинг бошланғич иқтисодий салоҳияти жаҳон хўжалигига самарали қўшилиш истиқболларига умид қилиш имконини беради.
§ 12.2. Ўзбекистон Республикасининг жаҳон мамлакатлари
билан иқтисодий алоқаларининг ривожланиши
Ҳозирда Ўзбекистон қатор обрўли ва жаҳон иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга бўлган халқаро ташкилотларнинг тенг хуқуқли аъзоси, жаҳоннинг ўнлаб давлатлари билан дўстона алоқаларини боғлаган, йирик банк ва молиявий органлар билан ҳамда нодавлат ва ноҳукумат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Республикада 43 та чет давлатларнинг элчихоналари, 15 та ҳукуматлараро ва 49 та ноҳукумат ташкилотлар аккредитация қилинган.
§ 12. 3. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида халқаро иқтисодий
ташкилотлар билан ҳамкорликнинг таъсири
Ўзбекистоннинг турли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларининг ривожлантирилиши унинг жаҳон хўжалиги интеграциясида самарали иштирок этишини таъминлайди. Бундай халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ўтиш даври муаммоларини ҳал этишни, шунингдек ижтимоий йўналтирилган бозор хўжалигини шакллантиришни енгиллаштиради. Бу нарса кредитлар олишда, бевосита хорижий инвестицияларни жалб қилишда, маҳсулотларни жаҳон бозорларига чиқаришда катта ёрдам беради.
Мустақил Ўзбекистон 30 та обрўли иқтисодий ва молиявий ташкилотларнинг тўлақонли аъзоси бўлди. Буларнинг жумласига Жаҳон Банки гуруҳига кирувчи ташкилотлар, шунингдек, Халқаро молия корпорацияси, Халқаро Валюта фонди, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт Банки, Ислом тараққиёт банки, Бутунжаҳон божхона ташкилоти, Бутунжаҳон туризм ташкилоти, Пахта бўйича халқаро консультатив комитети ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлди. Республика хозирги кунда БСТга аъзо бўлиш учун қатор ишларни амалга оширмоқда.
Назорат учун саволлар:
1. Ўзбекистон Республикасининг жаҳоннинг етакчи мамлакатлари билан икки томонлама манфаатли алоқаларининг ривожланиш истиқболларини тавсифлаб беринг.
2. Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий ташкилотлар билан олиб бораётган алоқаларни характерлаб беринг?
3. Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон банки гуруҳи билан муносабатларини очиб беринг.
4. Ўзбекистон ЖСТда қандай мақомга эга?
5. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш босқичларини характерлаб беринг.
ТАВСИЯ ЭТИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
I. Ўзбекистон Республикаси қонунлари.
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.- Т.: Ўзбекистон, 2009. – 40 б.
2. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрдаги “Хусусий корхона тўғрисида”ги Қонуни. -Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами. № 3 - Т.: Адолат, 2004. – 7-9 б.
II. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорлари
3. “Монополияга қарши ишларни тартибга солиш ва рақобатни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” : Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 февралдаги ПФ-4191-сон Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами – 9 сон – 2010- 9 март.
4. “Баркамол авлод йили” давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида: ЎзР Президентининг Фармойиши. 2009 йил 9 декабрь //Халқ сўзи. -2009. - № 238. – мо декабрь. – 1 б.
5. “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Давлат дастури. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори. 26.01.2009 й. N ПҚ-1046
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ”Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Фармони// Халқ сўзи, 2005 , 15 июн.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган хисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида” Фармони// Халқ сўзи, 2005,15 июн.
III. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси вазирликларининг ҳуқуқий- меъёрий ҳужжатлари
8. О мерах по дальнейшему развитию и модернизации предприятий текстильной промышленности и расширению производства отечественных непродовольственных потребительских товаров на 2009-2011 годы: Постановление Кабинета Минстров Республики Узбекистан от 20 августа 2009 года № 236 //Собрание законодательства Республики Узбекистан – 2009. - № 34. – 372.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби” тўғрисида Қарори//Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 54 – сон, 1999 декабр. – Т.:Узбекистон. Адлия вазирлиги., 2000.-15-20 б. Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида НИЗОМ. 1999 йил 5 февраль. – Т.:Ўзбекистон, 1999.- 92 б.
IV. Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари
10. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги янада юксалтиришдир/И.А.Каримов. – Тошкент: «Ўзбекистон», 2010. – 34-50 б.
11. И.А.Каримов Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари/-Т.: Ўзбекистон, 2009.-56 б.
12. И.А.Каримов. “2008 йилда республикани ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилда иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маъруза” “Халқ сўзи”, 2009 й.14 феврал, № 33-34 (4696-4697)
13. Каримов И.А. “Бизнинг бош мақсадимиз –жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир”. –Т.: Ўзбекистон, 2005. – 136 б.
14. Каримов И.А. Мамлакатимиз тараққиётининг қонуний асосларини мустаҳкамлаш фаолиятимиз мезони бўлиши даркор. Халқ сўзи, 2006 йил 25 феврал.
15. Каримов И.А. Эришилган ютуқларни мустаҳкамлаб, янги марралар сари изчил ҳаракат қилишимиз лозим. Халқ сўзи, 2006 йил 11 феврал.
V. Дарсликлар
16. Миллий ва халқаро иқтисодиёт. Ишмухамедов А.Э., Юсупов А.С.. Т.: МЧЖ “RAM-S”, 2007й
17. Халқаро иқтисодий муносабатлар. Назарова Г.Г., Хайдаров Н.Х.,Акбаров М. Т.: МЧЖ “RAM-S”, 2007й
18. Назарова Г.Г., Халилов Х., Эштаев А., Хакимов Н.З., Салихова Н., Бобожонов Б.Р. “Жаҳон иқтисодиёти ва ХИМ”. – Т., 2006. - 216 б.
19. Шодиев Р.Х. “Жаҳон иқтисодиёти”. – Т.: “Ғофур Ғулом”, 2005.- 215 б.
20. Назарова Г.Г., Халилов Х., Эштаев А., Ахмедов И.А., Хакимов Н.З., Мухаммедрахимов У.Х. “Жаҳон иқтисодиёти” – Т., 2005. - 220 б.
21. Колесов В.П., Кулаков М.В. Международная экономика: Учебник. - М.: ИНФРА-М, 2008. - 474 с.
22. Мировая экономика и международный бизнес: учебник / кол. авторов ; под общ. Ред. д-ра экон. Наук, проф. В.В.Полякова и д-ра экон. Наук, проф.р.к.Щенина.- 5-е изд., стер.- М.:КНОРУС, 2008.-688 с.
23. Ломакин В.К. Мировая экономика: учебник для студентов вузов, обучающихся по экономическим специальностям и направлениям / В.К. Ломакин. – 3-е изд., перераб. и доп. – М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2007. – 671 с.
24. Мировая экономика: прогноз до 2020 года / под ред. акад. А.А. Дынкина / ИМЭМО РАН. – М.: Магистр, 2007. – 429 с.
25. Международные валютно-кредитные и финансовые отношения: учебник /Под ред. Л.Н. Красавиной. - 3-е изд., перераб. и доп. - М.: Финансы и статистика, 2007. - 576 с.
26. Внешнеэкономическая деятельность: учеб. для студ. сред. проф. учеб. заведений /[Б. М. Смитиенко, В. К. Поспелов, С. В. Карпова и др.]; под ред. Б. М. Смитиенко, В. К. Поспелова. — 4-е изд., перераб. и доп. — М.: «Академия», 2007. — 304 с.
27. Устойчивое экономическое развитие в условиях глобализации и экономики знаний: концептуальные основы теории и практики управления / Под ред. В.В. Попкова. М.: ЗАО «Издательство «Экономика», 2007. — 295 с.
28. Богомолов О.Т. Мировая экономика в век глобализации: Учебник. — М.: ЗАО «Экономика», 2007. — 359 с.
29. Кочетов Э. Г. Геоэкономика. Освоение мирового экономического пространства: Учебник для вузов. — М.: Норма, 2006. — 528 с: ил.
30. Комаров М.П. “Инфраструктура регионов мира”: учебник. - СПб: . Изд. 2008-
31. Николаева И.П. “Мировая экономика” Учеб. пособие для вузов М., Юнити, 2004
32. Цыпин И.С., Веснин В.Р. Мировая экономика: Учебник. - М.: ТК Велби, Изд-во Поспект, 2006. - 248с.
33. Кочетов Э.Г. Геоэкономика. Освоение мирового экономического пространства: Учебник для вузов. - М.: Норма, 2006. - 528с.
34. Авдокушин Е.Ф. Международные экономические отношения. – М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2008-196 б.
35. Ломакин В.К.. Мировая экономика. – М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2008. -735 б.
36. Кудров В.М. Мировая экономика. – М.: Дело 2008.-528 б.
37. Погорлецкий А.И. Экономика зарубежных стран. – СПб., 2003.- 492 б.
38. Кругман П. Международная экономика. 5-е изд. – СПб.:Питер. 2004. -831
VI. Ўқув қўлланмалар
39. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир» ҳамда «Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир» номли маърузаларини ўрганиш бўйича Ўқув-услубий мажмуа. – Тошкент: Иқтисодиёт. - 2010. – 340 б.
40. Международный маркетинг. Назарова Г.Г., Адилова З.Д., Мухамедрахимов У.Х. Т.: МЧЖ “RAM-S”, 2007 й
41. Международная бизнес стратегия. Назарова Г.Г., Адилова З.Д.,Розметова Н.Б.,Исмаилова Н.С. Т.: МЧЖ “RAM-S”, 2007 й
42. Жахон иқтисодиёти. Назарова Г.Г.,Халилов Х.Х., Ханова И.М.,Хакимов Н.З., Бобожонов Б.Р. Т.: МЧЖ “RAM-S”, 2007 й
43. Экономика зарубежных стран. Назарова Г.Г., Адилова З.Д.,Мухамеджанова Г.А. Т.:ТГЭУ, 2007 й
44. Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти. Назарова Г.Г.,Хакимов Н.З., Бобожонов Б.Р., Эргашев Д.Р., Султанова Н.А. Т.:ТГЭУ, 2007 й
45. Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий муносабатлари. Хайдаров Н.Х. Т.:ТГЭУ, 2007 й
46. Муаллифлар гуруҳи. Ўзбекистонда бизнес кейслар: Ўзбекистон Республикасидаги бизнес таълимотида “Кейс - Стади” услубининг қўлланилиши. – Т.: Академия, 2006. – 645 б.
47. Назарова Г.Г., Хайдаров Н.Х. Халкаро иқтисодий муносабатлар. – Т.: ТДИУ, 2005.-273 б.
48. Спиридонов И.А. Мировая экономика: Учеб. Пособие. – М.: РИОР, 2007. – 128 с.
49. Ломакин В.К. Мировая экономика. Практикум: учеб. пособие для студентов вузов, обучающихся по экономическим специальностям и направлениям / В.К. Ломакин. – М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2007. – 223 с.
50. Мировая экономика и международный бизнес : учебник / кол. авторов; под общ. ред. д-ра экон. наук, проф. В.В. Полякова и д-ра экон. наук, проф. Р.К. Щенина. — 5-е изд., стер. — М. : КНОРУС, 2008. — 688 с.
51. Шевчук В.А., Шевчук Д.А. Международные экономические отношения: Учеб. пособие.- М.: Издательство РИОР, 2006.-192 с.
52. Фигурнова, Н. П. Международная экономика: учеб. пособие / Н.П. Фигурнова. — Москва: Издательство «Омега-Л», 2007. — 304 с.
53. Глобализация мирового хозяйства: Учеб. пособие / Под ред. д-ра экон. наук, проф. М.Н. Осьмовои, канд. экон. наук, доц. А.В. Бойченко. - М.: ИНФРА-М, 2006. - VIII, 376 с.
54. Саввина О. В.Международные финансовые организации: Учебное пособие. — М.: Рос¬сийская Академия предпринимательства, 2006. — 146 с.
55. Смирнов Е.Н. Введение в курс мировой экономики (экономическая география зарубежных стран): учеб. пособ. –М.: Кнорус, 2008.-416с.
56. Международные стратегии экономического развития: Учеб. пособие / Под ред. Ю.В.Макогона.- К.: Знаня, 2007.-461 с.
VII. Статистика тўпламлари маълумотлари
57. Инвестиции республики Узбекистан 2009. Статистический сборник. – Т.: Госкомитет РУз по статистике, 2009. – 148 с
58. Промышленность республики Узбекистан 2009. Статистический сборник. - Т.: Госкомитет РУз по статистике, 2007. – 156 с.
59. Сельское хозяйство Узбекистана 2009. Статистический сборник. – Т.: Госкомитет РУз по статистике, 2009. – 160 с
VIII. Интернет сайтлари
60. Микроэкономика. Курс лекций. Задачник. Опорный конспект. Методические указания. http://www.iet.ru/mipt/2/text/curs_micro_lect.htm
61. Курс Микроэкономики 1 в "Микроэкономике промежуточного уровня". Особое внимание уделяется производству, теории фирмы и структурам рынка. http://www.nes.ru/Acad_year_2001/Micro2-rus.htm
62. Программа курса “Микроэкономика”. http://www.ic.omskreg.ru/econrus
И.А.Каримов. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. Т. Ўзбекистон, 1996
Колесов В.П., Кулаков М.В. Международная экономика: Учебник. - М.: ИНФРА-М, 2008. - 474 с.
Шемятенков В. Европейская интеграция М.: Международные отношения.2003. 245 стр.
Жахон иқтисодиёти. Назарова Г.Г.,Халилов Х.Х., Ханова И.М.,Хакимов Н.З., Бобожонов Б.Р. Т.: МЧЖ “RAM-S”, 2007 й