ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ
АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
УНИВЕРСИТЕТИ
“ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ” кафедраси
“ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ” ФАНИДАН
Маьрузалар матни
5140900, 5140900, 5320200, 5521900, 5522000, 5522100, 5522200, 5523500,
5523600, 5524400, 5811200, 5811300, 5840200
ТАЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ УЧУН
ТОШКЕНТ- 2011
Мирзаев Фурқат Рахматович/ «ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ».
Ўқув қўлланма 209 б.
«Иқтисодиёт назарияси» бўйича мазкур қўлланма олий ўқув юртларида фан дастури талаблари асосида тузилган. Унда иқтисодиёт назариясидаги янгича фикр-мулоҳазалар, бу фанни ўқитишда ТАТУда тўпланган тажриба ҳисобга олинди. Қўлланмада иқтисодиётга хос қонун-қоидаларни ёритишга урғу берилиб, баъзибир иқтисодий ҳодисалар янгича талқин этилди, назариянинг амалиёт билан боғланишини кўрсатишга ҳаракат қилинди, талабалар мустақил билим олишлари зарурлигидан келиб чиққан ҳолда бир неча янги мавзуларга ўрин берилди.
Қўлланма назарий масалалар, мисоллар, график ва расмлар билан ёритилган.
«Иқтисодиёт назарияси» бўйича мазкур ўқув қўлланма олий ўқув юртларининг ноиқтисодий йўналишлари талабалари учун мўлжалланган бўлиб, ундан ўрта маҳсус ўқув юртлари тингловчилари, лицей ўқувчилари,бакалаврлар, магистрантлар, аспирантлар ва иқтисодиёт назарияси соҳасидаги билимларга қизиқувчи барча китобхонлар ҳам фойдаланиши мумкин.
Тошкент ахборот технологиялари университетининг илмий-услубий кенгаши қарорига (. даги _1_ сонли баённомасининг № _ кўчирмаси) мувофиқ нашрга тавсия этилди.
Тақризчилар:
ЎЗМУ Иқтисодиёт факультети декани профессор Эгамберидиев Ф.Т
ТМИ«Иқтисодиёт назарияси»
кафедраси доценти ,и.ф.н Р.Норқулов
Тошкент ахборот технологиялари университети, 2011
МУНДАРИЖА
КИРИШ..................................................................................................................5
I-БЎЛИМ. ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ УМУМИЙ АСОСЛАРИ...........................................................................................................7
1-МАВЗУ. «ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ» ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА
БИЛИШ УСЛУБЛАРИ..........................................................................................................7
2-МАВЗУ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИ МАЗМУНИ, ОМИЛЛАРИ, НАТИЖАЛАРИ.....................................................................................................20
3-МАВЗУ. ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ТИЗИМЛАР ВА МУЛКЧИЛИК МУНОСАБАТЛАРИ.............................................................................................33
II-БЎЛИМ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ НАЗАРИЯСИ........................................................................................................48
4-МАВЗУ. ТОВАР-ПУЛ МУНОСАБАТЛАРИ БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИНИНГ АСОСИДИР...........................................................................................................48
5-МАВЗУ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИНИНГ МАЗМУНИ ВА АСОСИЙ БЕЛГИЛАРИ.БОЗОР ВА УНИНГ ТУЗИЛИШИ.......... ..................................59
6-МАВЗУ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ЎТИШ ДАВРИ. ЎЗБЕКИСТОНДА
БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ЎТИШ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ............................. ...................................................................69
7-МАВЗУ. ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ НАЗАРИЯСИ. БОЗОР МУВОЗАНАТИ.............................................................................................77
8-МАВЗУ. РАҚОБАТ ВА НАРХНИНГ ШАКЛЛАНИШИ...........................................................................................88
9-МАВЗУ. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ВА УНИНГ ШАКЛЛАРИ........................................................................................................104
10-МАВЗУ. ИШ ҲАҚИ ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ...........................................................................................115
11-МАВЗУ. АГРАР МУНОСАБАТЛАР ВА АГРОБИЗНЕС......................................................................................................127
III-БЎЛИМ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ (МАКРОИҚТИСОДИЁТ)НИНГ
АМАЛ ҚИЛИШ ВА РИВОЖЛАНИШ ҚОНУНИЯТЛАРИ............................................................................................138
12-МАВЗУ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ, ЯЛПИ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ ВА УНИНГ ҲАРАКАТ ШАКЛЛАРИ........................................................................................................138
13-МАВЗУ. ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ВА МИЛЛИЙ БОЙЛИК...............................................................................................................148
14-МАВЗУ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИНГ НИСБАТЛАРИ ВА МУВОЗАНАТИ...................................................................................................159
15-МАВЗУ. МОЛИЯ ТИЗИМИ ВА МОЛИЯВИЙ СИЁСАТ............................171
16-МАВЗУ. ПУЛ-КРЕДИТ ТИЗИМИ ВА БАНК ТИЗИМИ ВА УЛАРНИНГ
БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИДАГИ РОЛИ..............................................................175
17-МАВЗУ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИНИ ТАРТИБЛАНИШИ. ДАВЛАТНИНГ ИҚТИСОДИЙ РОЛИ....................................................................................................................183
18-МАВЗУ. АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИ ВА ДАВЛАТНИНГ ИЖТИМОИЙ СИЁСАТИ............................................................................................................187
IV-БЎЛИМ. ЖАҲОН ХЎЖАЛИГИ.......................................................................................................193
19-МАВЗУ. ЖАҲОН ХЎЖАЛИГИ ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШ ҚОНУНИЯТЛАРИ..............................................................................................193
20-МАВЗУ. ЖАҲОН БОЗОРИ. ХАЛҚАРО ВАЛЮТА-КРЕДИТ МУНОСАБАТЛАРИ...........................................................................................197
АДАБИЁТЛАР...................................................................................................206
КИРИШ
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган тўғри ва изчил иқтисодий сиёсат натижасида аҳамиятли ижобий натижалар қўлга киритилди. Жумладан, миллий хўжалигимиз иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамланиб, маъмурий-буйруқбозлик тизимдан мерос бўлиб қолган бир томонламалик ва инқироз ҳолатидан чиқарилди; иқтисодиётнинг барқарор ўсиши таъминланди, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик мустаҳкамланди, иқтисодиёт ва унинг айрим соҳаларидаги мутаносиблик кучайди; бозор механизмининг таркибий қисмлари қарор топди ва унинг инфратузилмалари вужудга келтирилиб, ривожлантирилди. Маънавий жабҳада ҳам туб ўзгаришлар қилиниб, Жамият аъзоларида миллий истиқлол ғояси ва мафкураси шаклланди. Бугунги кунда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш жараёнлари амалга оширилмоқда.
Жамиятда рўй берадиган иқтисодий қонунларни билиш ва уларнинг амал қилишига онгли муносабатда бўлишда, мамлакатни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш жараёнлари моҳиятини тушуниш учун зарур бўлган кўникма ҳамда билимларни беришда «Иқтисодиёт назарияси» фанининг роли беқиёсдир. Бугунги кунда ёш авлодда бунёдкорлик ғояларини шакллантириш, маънавий дунёқарашини кенгайтириш, иқтисодий маданиятини ошириш каби муҳим вазифаларни бажариш орқали мазкур фаннинг аҳамияти тобора ошиб бормокда. Зеро, Президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек, «ҳозирги даврда, халқаро майдонда турли сиёсий манфаатлар тўқнашаётган мураккаб бир шароитда фақат ўз фикри, ўз ҳаётий позициясига эга бўлган ҳалқ ва Жамият енгилмас кучга айланиб, ўз келажагини ўз қўли ва ақл-заковати билан қуришга кодир бўлади».
Айни пайтда Президентимиз асарларидан, айниқса Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида қилган маърузаларидан бизга шу нарса маълум бўлиб турибдики, эришилган ютуқлар билан бир қаторда бугунги кунда ўз ечимини топмаган муаммолар, ҳал қилиниши лозим бўлган вазифалар ҳам мавжуд. Кўпгина корхоналарнинг зарар кўриб ишлаётганлиги, уларнинг молиявий аҳволи қийинлашиб, банкротга учраётганлиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларнинг, мулкдорлар синфининг секин шаклланаётганлиги, иқтисодиётда улар улушининг камлиги, Қишлоқда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, фермер хўжаликларини ривожлантириш қийинчиликлари, товар, хизмат ва капитал экспортининг секин ўсаётганлиги ва бошқалар шулар жумласидандир.
Ушбу иқтисодий муаммоларни тезроқ ҳал қилиш, уларнинг ечимини излаб топиш, миллий истиқлол мафкурасининг мазмунини ва хусусиятларини тушуниш кўп жиқатдан кишиларнинг иқтисодиёт сирларини, айникса бозор ва бозор иқтисодиёти муносабатларининг мазмунини, уларнинг талаблари ва хусусиятларини, қонун-қоидаларини, амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг, чуқурлаштиришнинг, иқтисодиётни эркинлаштиришнинг мақсади ва моҳиятини чуқуррок билишларига боғлиқдир. Иқтисодиёт назарияси фани иқтисодиёт тушунчаларини, унинг қонун-қоидаларини, тежаъмли хўжалик юритиш сирларини, турли кишилар ва хўжаликларнинг бир-бирлари билан манфаатли иқтисодий алоқада бўлиб, унумли меҳнат қилиш йўлларини ва шаклларини ўргатади. Иқтисодиёт назарияси фани мамлакатимизда яшаётган ҳам кишиларнинг даромадлари, уларнинг турмуш даражаси фақат миллий иқтисодиёт тараққиётига боғлиқлигини, шу юртда меҳнат қилаётган кишиларнинг ижодий меҳнати билан вужудга келган миллий маҳсулотнинг кўпайиши, унинг тўғри тақсимланиши ва фойдаланилиши, миллий пул барқарорлиги билан боғлиқлигини ҳам ўргатади ва миллий истиқлол мафкурасининг одамлар онгида шаклланишига, уларнинг интеллектуал камолотга эришувида муҳим ўрин тутади.
Шу сабабли барча йўналишлардаги бакалавриат талабалари учун «Иқтисодиёт назарияси» фанидан ўқув қўлланманинг тайёрланиши ҳам бугунги кунда муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу ўқув қўлланма янги давлат стандарти талаблари бўйича тузилган ва Республика мувофиқлаштириш комиссияси томонидан тавсия этилган янги намунавий ўкув дастури асосида ёзилди. Унда дастурдаги барча мавзулар қамраб олинган, лекин ҳажми чекланган бўлганлиги учун кўпгина материаллар иложи борича кисҳартириб берилди. Шунинг учун қўлланмада камчилик ва мунозарали жиҳатлар ҳам бўлиши мумкин. Асосий иқтисодий тушунчаларни соддароқ қилиб, оддий тилда мисоллар, жадваллар, графиклар асосида тушунтиришга ҳаракат қилинди.
Ушбу қўлланмани тайёрлашда ўкитишнинг янги педагогик ва ахборот технологиялари талаблари ва хусусиятлари ҳисобга олиниб, ҳар бир мавзудан кейин асосий таянч тушунчалар ва атамалар, шунингдек такрорлаш ва мунозара учун саволлар ҳам берилди.
Иқтисодиёт назарияси бўйича мазкур ўқув қўлланма олий ўқув юртларининг ноиқтисодий йўналишлари талабалари учун мўлжалланган бўлиб, ундан ўрта маҳсус ўқув юртлари тингловчилари, лицей ўқувчилари, магистрантлар, аспирантлар ва иқтисодиёт назарияси соҳасидаги билимларга қизиқувчи барча китобхонлар ҳам фойдаланиши мумкин.
1-БЎЛИМ. ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ УМУМИЙ АСОСЛАРИ.
1-МАВЗУ. ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА
БИЛИШ УСЛУБЛАРИ
Режа:
1. Иқтисодиёт ва унинг бош масаласи.
2. Иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланиши.
3. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва вазифалари.
4. Иқтисодий қонунлар ва категориялар (илмий тушунчалар).
5. Иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг усуллари.
КИРИШ
Иқтисодиёт назариясини ўрганиш, иқтисодий жараёнларнинг туб моҳиятини тўғри тушуниш кўп жиҳатдан уни ўрганувчиларнинг маълум назарий ва услубий билим билан қуролланишига боғлиқ. Шунинг учун ҳам мазкур мавзу инсоният Жамияти тараққиётининг асоси бўлган иқтисодиёт тушунчасини, унинг олдида турган вазифаларни, узоқ давр давомида иқтисодий билимларнинг шаклланиши ва иқтисодиёт назарияси фанининг вужудга келишини қисқача тавсифлаш билан бошланади. Иқтисодиёт назарияси фанидаги асосий оқимлар ва назарияларнинг умумий баёни қисқача берилади. Бу ерда иқтисодиёт ва унинг бош масаласи, иқтисодиёт назарияси фанининг предмети, вазифалари ва бошқа иқтисодий фанлар ичида тутган ўрнини кўрсатиб бериш билан бирга иқтисодий қонунлар ва категориялар ҳамда уларнинг амал қилиш механизмини ёритиб беришга алоҳида ўрин берилади.
Бу мавзуда иқтисодий жараёнларни илмий билиш усулларининг мазмунини очиб беришга алоҳида эътибор қаратилади.
1.Иқтисодиёт ва унинг бош масаласи
Иқтисодиёт назарияси фани ва унинг қонун-қоидаларини билиш учун, энг аввало, иқтисодиёт ва унинг вазифалари тўғрисида тасаввурга эга бўлиш лозим. Инсоният ҳаёти ва унинг тараққиёти жуда мураккаб, кўп қиррали ва ғоят чигал муаммоларга бойдир. Бу муаммолар кишиларнинг моддий неъматлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, фан, маданият, сиёсат, мафкура, аҳлоқ, давлатни бошқариш соҳаларидаги ва ниҳоят, оиладаги ва бошқа фаолият турларининг борган сари кўпайиб, ривожланиб ҳамда уларнинг ўзгариб бориши натижасида вужудга келади. Узоқ даврлар давомида инсоният фикрини банд қилиб келган айрим масалалар бугунги кунда оддий ҳақиқат ва осон билиш мумкин бўлган нарсага ўхшаб кўринади.
Масалан, бугун ҳамга маълумки, кишилар яшашлари, сиёсат, санъат, адабиёт, фан, маърифат, маданият, таълим билан шуғулланишлари учун ҳаётий неъматларни истеъмол қилишлари, кийинишлари керак. Шунинг учун ҳар бир киши, ўзининг кундалик ҳаётида бир қанча муаммоларга, яъни ҳаётий эҳтиёжлари - кийим-кечак, озиқ-овқат, уй-рўзғор буюмларига эга бўлиш, билим олиш каби эҳтиёжлар учун зарур бўлган пул даромадларини қаердан, нима ҳисобига топиш керак,- деган муаммоларга дуч келади.
Шу муаммоларни ечиш ва ўз эҳтиёжларини қондириш мақсадида кишилар турли йўналишларда, соҳаларда фаолият кўрсатадилар. Демак, инсоннинг турли фаолиятлари ичи да энг асосийси, инсониятнинг яшаши ва унинг камол топишини таъминлайдигани моддий ва маънавий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган иқтисодий фаолиятдир.
Чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, кишиларнинг яшаши, камол топиши учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга каратилган, бир-бири билан боғлиқликда амал қиладиган турли-туман фаолиятлар яхлит қилиб, бир сўз билан, иқтисодий фаолият деб аталади.
Ҳадимда иқтисодий фаолиятнинг асосий шакли уй хўжалиги доирасида рўй берган. Шунинг учун кадимги грек олимларининг (Ксенофонт, Платон, Аристотель) асарларида иқтисодиёт - уй хўжалиги ва уни юритиш қонунлари деб тушунтирилган. Араб лексиконида «иқтисод» тежаъмкорлик маъносида тушунилган, чунки ислом динига оид адабиётларда тежаъмкорликка алоҳида эътибор берилган. Лекин, ҳозирги даврда иқтисодиёт кенг маънони англатиб, фақатгина уй ёки индивидуал хўжалик юритиш ёки тежаъмкорлик маъносини англатмайди, балки иқтисодиёт - йирик хусусий хўжалик, жаъмоа хўжалиги, ҳиссадорлик Жамиятлари, давлат хўжаликларидан, молия ва банк тизимларидан, хўжаликлараро, давлатлараро бирлашмалар, корпорациялар, концернлар, қўшма корхоналар, давлатлар ўртасидаги турли иқтисодий муносабатларидан иборат ўта мураккаб ижтимоий тизимни англатади.
Бунинг устига барча ресурсларимиз - пул маблағлари, табиий бойликлар, малакали ишчи кучлари, ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол товарлари ҳаммаси чекланган миқдордадир. Ушбу чекланган иқтисодий ресурслардан оқилона фойдаланиб, аҳолининг тўхтовсиз ўсиб борувчи эҳтиёжларини қондириш мақсадига эришиш, ресурслар ва маҳсулотларни тўғри тақсимлаш йўлларини топиш иқтисодиётнинг асосий мазмунини ташкил этади.
Иқтисодиёт ҳамров даражасига қараб турлича бўлиши мумкин: жаҳон иқтисод иёти, мамлакат иқтисодиёти, миллий иқтисодиёт, тармоқ иқтисодиёти, функционал иқтисодиёт, минтақа иқтисодиёти; корхона ёки фирма иқтисодиёти, оила иқтисодиёти. Баъзан уларни яхлитлаштириб, макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт деб аталади. Иқтисодиётнинг бу турлари, даражалари, шакллари қандай бўлишидан қатьий назар уларнинг ҳаммаси бир мақсадга бўйсунган: у ҳам бўлса инсониятнинг яшаши, кўпайиши ва камол топиши учун шарт-шароит яратиб бериш, турли хил ҳаётий воситаларни яратиб, уларнинг эҳтиёжларини қондириб боришдан иборатдир. Шундай экан, иқтисодиёт инсон ҳаёти асосини, унинг пойдеворини ташкил этиб, унинг ўзи ҳам инсонсиз, унинг фаолиятисиз мавжуд бўлмайди ва мазмунга ҳам эга эмас.
Инсон томонидан яратилган товарлар ва хизматларнинг, ресурсларнинг ҳаракати бўйича такрор ишлаб чиқариш қуйидаги фазалар бирлигидан иборатдир:
1) ишлаб чиқариш жараёни;
2) айирбошлаш жараёни;
3) тақсимлаш жараёни;
4) истеъмол қилиш жараёни.
Буларнинг ичида энг асосийси ва бошланғичи ишлаб чиқариш жараёнидир. Чунки ҳам товар ва хизматлар худди шу босқичда яратилади. агар ишлаб чиқарилмаса, тақсимланадиган, айирбошланадиган ва ниҳоят, истеъмол қилинадиган нарсалар бўлмайди.
Иккинчи муҳим фаза эса тақсимот жараёнидир. Бу босқичда, энг аввало, ишлаб чиқариш воситалари, капитал ва ишчи кучи, товар ва хизматларнинг алоҳида турлари, ишлаб чиқарувчи тармоқлар, соҳалар, худудлар ва ниҳоят, корхоналар ўртасида тақсимланади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш натажаси бўлган товар ва хизматлар, уларнинг пул ҳолидаги кўриниши бўлган даромадлар ҳам тақсимланади. Тақсимот қанча адолатли ва тўғри бўлса, ишлаб чиқаришнинг юксалишига шунча ижобий таъсир кўрсатади, уни рағбатлантиради.
Айирбошлаш жараёни - такрор ишлаб чиқаришнинг муҳим фазасидир. Меҳнат тақсимоти окибатида айрим гуруҳ кишилар товар ва хизматларнинг маълум турларини ишлаб чиқаришга, етказиб беришга, айрим гурухлари эса бошқа турдаги товарларни ишлаб чиқариш, етказиб бериш бўйича ихтисослашадилар. Ҳар бир товар тўрини ишлаб чиқарувчи ўз товарини сотиб, ўзига керакли бўлган бошқа товар ёки хизматларни сотиб олади. Натижада турли хил йўналишдаги шплаб чиқарувчилар ёки хизмат кўрсатувчилар ўртасида иқтисодий алоқа - айирбошлаш, пул орқали олди-сотди жараёни содир бўлади.
Иқтисодиётда такрор ишлаб чиқаришнинг охирги фазаси истеъмол жараёнидир. Бу жараёнда товарлар ва хизматлар турли кишилар, гуруҳлар томонидан истеъмол қилиниб, уларнинг эҳтиёжларини қондирадилар. Истеъмол икки турда бўлади: ишлаб чиқариш истеъмоли ва шахсий истеъмол. Ишлаб чиқариш истеъмолида ишлаб чиқариш воситалари (капитал) ва ишчи кучидан фойдаланилиб, унумли истеъмол қилинади. Шахсий истеъмол жараёнида эса истеъмол буюмлари пировард фойдаланилиб, улар йўқотилади ва ўрнига яна янгисини ишлаб чиқариш зарурияти пайдо бўлади.
Шундай қилиб, товар ва хизматлар, ресурслар ҳаракати доимо тўхтовсиа такрорланиб турадиган жараёндир. Бу жараённи ушбу чизмада тушуниш осонроқ бўлади.
1-чизма. Товарлар, хизматлар ва ресурсларнинг такрор ишлаб чиқариш жараёнларидаги ҳаракати.
Иқтисод иётнинг доимий ва бош масаласи - эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлигидир. Бу масалани тўғри тушуниш учун, энг аввало, эҳтиёж нималигини, унинг турларини билиш зарурдир.
Инсоннииг яшаши ва камол топиши, умуман инсониятнинг ривожланиши учун керак бўлган ҳаётий воситаларга бўлган зарурати иқтисод иёт назарияси фанида эҳтиёж деб аталади.
Барча ҳаётий эҳтиёжлар (иқтисодий, ижтимоий, маданий, маънавий, сиёсий эҳтиёжлар) ичида ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар алоҳида ўрин тутади. Бу эҳтиёжлар кишиларнинг яшаши, меҳнат қилиши ва ҳаёт кечириши учун моддий неъматлар хдмда хизматларга заруратдан иборат бўлади. Шу жиҳатдан олганда ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар моддий ва маънавий эҳтиёжларни ўз ичига олади. Моддий эҳтиёжлар, бу аввало, кишиларнинг ўзларига фойдали бўлган моддий неъматларни ҳарид қилиш ва фойдаланишга бўлган заруратдир. Булар истеъмол учун зарур бўлган кўплаб ҳаётий предметларни (озик-овқат, кийим-кечак, турар-жой) ва зеб-зийнат буюмларини (тақинчоқ, атир-упа, енгил автомобиль ва ҳ.к.) ўз ичига олади.
Маънавий эҳтиёжлар кишиларнинг билим ва дам олиш, маданий савиясини ошириш, малака-маҳоратга эга бўлиш, ҳар хил хизматлардан баҳраманд бўлиш каби моддий кўринишга эга бўлмаган кўплаб ҳаётий заруратларни ўз ичига олади.
Эҳтиёжлар якка тарзда ва биргаликда қондирилиши мумкин. Бу эса эҳтиёжнинг табиатига ва уни қондирувчи обеъктлар хусусиятига боғлиқ. Шундай буюм ва хизмат турлари борки, улардан фақат биргаликда фойдаланиш мумкин. Масалан, таълим олиш бинолари, касалхоналардан, дам олиш жойларидан бақраманд бўлиш, спорт ўйинлари ва кўнгилочар томошаларни биргаликда кўриш кабилар шулар жумласидандир.
Жамият эҳтиёжларига қуйидаги бир қатор омиллар таъсир кўрсатади:
а) Жамиятнинг иқтисодий тараққиёт даражаси;
б) Жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий тузум;
в) табиий-географик шароитлар;
г) тарихий-миллий анъаналар ва урф-одатлар;
д) аҳоли сонининг ўсиши, унинг таркибидаги ўзгаришлар;
е) халқаро, давлатлар, миллатлар ва минтақалар ўртасидаги алоқалар. Ижтимоий-иқтисодий, шу жумладан, моддий эҳтиёжларни тўлиқ қондириш мумкин эмас. Жамиятда ҳар бир маълум даврда кўплаб қондирилмаган эҳтиёжлар бўлади. Вақт ўтиши билан янги буюмларнинг пайдо бўлиши, кенг рекламанинг таъсири ва савдонинг рағбатлантириши натижасида эҳтиёжлар ўзгаради ва кўпайиб боради. Шундай экан, Жамиятнинг, яъни уни ташкил қилувчи шахслар, муассаса ва корхоналар эҳтиёжларининг чексизлиги, уларнинг тўхтовсиз янгиланиб ва ўсиб бориши табиий бўлиб, уни ўзига хос қонун орқали ифодалаш мумкин. Эҳтиёжларнинг миқдоран ўсиб, сифат жиҳатидан такомиллашиб бориши эҳтиёжларнинг ўсиб бориши қонуни дейилади. Бу қонун ишлаб чиқариш билан эҳтиёжлар ўртасидаги узвий, тўғридан-тўғри боғлиқликни акс эттиради.
Эҳтиёжларнинг ўзи ҳам бир-бирини тақозо қилади. Бир эҳтиёж ўз орқасидан бошқа бир эҳтиёжни келтириб чиқаради. Масалан, компьютер техникасига эҳтиёжнинг пайдо бўлиши, ўз навбатида уни ишлатишни ўрганиш, унга хизмат кўрсатиш, дастур тузиш каби эҳтиёжларни келтириб чиқаради.
Эҳтиёжларнинг ўсиб бориши, уни қондириш воситалари даражаси билан чегараланади. Чунки эҳтиёжлар чексиз ўзгаргани ҳолда уни таъминлаш учун керак бўладиган иқтисодий ресурслар чекланган бўлади. Иқтисодий ресурслар деганда Жамият, мамлакат, айрим корхона ва фирма, оила ихтиёрида тўпланиб, айни вақтда мавжуд бўлган, товар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, уларни истеъмолчига етказиб беришда ва истеъмол жараёнларида фойдаланиш мумкин бўлган имкониятлар, қўр-қутлар ва манбалар тушунилади. Табиий ресурслар (ер, сув, ўрмон, ер ости бойликлари), ишчи кучи ресурслари, моддий ресурслар (бинолар, станоклар, машиналар, асбоб-ускуналар, иншоотлар, қурилмалар, сотишга тайёр товарлар, уларнинг қўр-қутлари, пул маблағлари ва бошқалари) ана шулар жумласидандир. Иқтисодий ресурсларнинг ишлаб чиқариш омилларидан фарқи шундаки, уларга ишлаб чиқаришда катнашадиган ишчи кучи, табиий ресурслар ва ишлаб чиқариш воситаларидан ташқари ҳам моддий ресурслар, товар ва пул ресурслари ҳам киради.
Ресурсларнинг чекланганлиги эҳтиёжни қондиришнинг муҳим йўли бўлган ишлаб чиқариш имкониятларини ҳам чеклаб қўяди. Бу имкониятлар даражаси доимо бир хил бўлиб турмайди, балки янги техникалар ва технологияларнинг яратилиши ва ишга солиниши ишлаб чиқариш имкониятларини, унинг чегараларини кенгайтириш имконини беради. Иқтисодий ресурслар, ишлаб чиқариш ва эҳтиёжларни қондириш даражаси ўртасидаги доимий ва мустаҳкам алоҳадорликни қуйидагича ифодалаш мумкин:
2-чизма. Иқтисодий ресурслар ва эҳтиёжларнинг қондирилиш даражаси ўртасидаги боғлиқлик.
Чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, ишлаб чиқариш имкониятларини ва бинобарин эҳтиёжларни қондириш даражасини ошириш зарурлиги иқтисодиёт олдига қуйидаги муаммоларни қўяди.
1. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг оптимал вариантларини (энг зарур ва тежаъмли турларини) танлаб олиш ва ресурсларни кўпроқ ишлаб чиқаришга жалб қилиш,
2. Мавжуд ресурсларнинг ҳар бир биридан тежаб-тергаб, самарали фойдаланиш.
3. Фан-техника ютукларини ва янги технологияларни жорий қилиб, янги энергия, материал, хом-ашё турлари, уларнинг манбаларини топиб, фойдаланишга жалб қилиш, ресурслар унумдорлигининг ошишига эришиш.
Бу муаммоларни ҳал қилиш зарурияти кишилардан чуқур иқтисодий билимларга эга бўлишни тақозо қилади.
2. Иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланиши
Иқтисодий ҳаёт сирларини билиш ва шу йўлдаги фаолиятнинг асосий йўналишларини аниқлашга интилиш жуда ҳадим замонлардан мавжуд бўлиб, бу интилиш иқтисодий фаолиятни тартибга солиш, уни кишиларга керак бўлган томонга йўналтиришга ижобий таъсир этиш заруриятидан келиб чиққан.
Иқтисодиётга оид билимлар антик дунёнинг кўзга кўринган олимлари Ксенофонт, Платон, Аристотель асарларида, шунингдек, ҳадимги Миср, Хитой, Ҳиндистон ва Марказий Осиё олимларининг асарларида қараб чиқилган эди.
Биз узоққа бормасдан минг йиллар оша бизга етиб келган Қуръони Каримни, ҳадисларни, Қобусномани, Ибн Ҳалдун асарларини, боболаримиз Абу Али Ибн Сино, Абу Наср Форобий, Абу Райхон Беруний, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек асарларини ўқир эканмиз, уларда инсоннинг яшаши учун табиат эҳсонлари етарли эмаслиги, ижодий меҳнат қилиш кераклиги қайта-қайта уқтирилганлигига яна бир карра амин бўламиз. Жумладан, араб мутафаккири Ибн Ҳалдун Абдураҳмон Абу Зайд (1332-1406)нинг иқтисодиёт билимларини ривожлантиришдаги ҳиссаси жуда каттадир. Унинг 1370 йилда ёзилган «Китоб-ул-ибар» («Ибратли мисоллар китоби») асарида дунёда биринчи бўлиб товарнинг икки хил хусусиятини - истеъмол қиймати ва қиймат тушунчаларини, оддий ва мураккаб меҳнатни, зарурий ва қўшимча меҳнат ҳамда зарурий ва қўшимча маҳсулот тушунчаларини ажрата билди. Шунингдек, товарларни айирбошлаш жараёнида, улар бир-бирига таққосланганда меҳнатни тенглаштириш шаклида юзага чиқиши, яъни товарда гавдаланган меҳнатнинг ва унинг нафлилигини ҳисобга олиниши ҳам таъкидланган.
Алишер Навоийнинг иқтисодий масалаларга оид ғоялари 1482 йилда ёзилган «Вақфия» ва 1500 йилда ёзилган «Маҳбуб-ул-кулуб» асарларида баён этилган. У киши маҳсулотни уч қисмга бўлиб, биринчи қисмини кетган ҳаражатга, иккинчи қисмини ўзининг ва оиласининг эҳтиёжларига, учинчи кисмини эса аҳолининг ижтимоий манфаатлари учун сарфлашга чақиради. Бундан ташқари, маҳсулотни яратишда меҳнатнинг ролига ва ишлаб чиқариш воситаларининг иштирокига алоҳида эътибор беради. Шу билан бирга бойликни ҳалол меҳнат билан топиш, тўплаш ва фойдаланиш зарурлигини таъкидлайди.
Лекин Аристотелдан бошлаб бутун дунёнинг, жумладан Ўрта Осиёнинг кўпгина олимлари иқтисодиётни изчил ўрганиш асосида унинг кўпгина қонун-коидаларини, тушунчаларини ёритиб берган бўлсалар ҳам, ҳали иқтисодиёт назарияси фан сифатида шаклланмаган эди.
Иқтисод иёт назарияси мустақил фан сифатида кўпгина мамлакатларда миллий бозор шаклланган ва жақон бозори вужудга келаётган даврларда «сиёсий иқтисод » номи билан шакллана бошлади.
Сиёсий иқтисод грекча сўздан олинган бўлиб «политикос» - ижтимоий, «ойкос» - уй, уй хўжалиги, «номос» - қонун дегани. Яъни уй ёки ижтимоий хўжалик қонунлари маъносини беради. 1575-1621 йилларда яшаб, ижод қилган француз иқтисодчиси Антуан Монкретьен биринчи марта 1615 йилда «Сиёсий иқтисод трактати» номли кичик илмий асар ёзиб, бу фанни мамлакат миқёсида иқтисодиётни бошқариш фани сифатида асослади. Кейинчалик классик иқтисодчилар бу фикрни тасдиқлаб, сиёсий иқтисод кенг маънода моддий ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва айирбошлашни бошқарувчи қонунлар тўғрисидаги фандир, деб ёзган эдилар.
Иқтисодиёт назарияси фани шаклланиши жараёнида бир қанча ғоявий окимлар, мактаблар вужудга келган. Улар Жамият бойлигининг манбаи нима, у қаерда ва қандай қилиб кўпаяди, деган саволларга жавоб топишга ўринишган. Бундай иқтисодий оқимлардан дастлабкиси меркантилизм деб аталган. Бу оқим тарафдорлари одамларнинг, Жамиятнинг бойлиги пулдан, олтиндан иборат, бойлик савдода, асосан ташқи савдода - муомала жараёнида пайдо бўлади, кўпаяди, савдода банд бўлган меҳнат унумли меҳнат, бошқа меҳнатлар эса унумсиздир, деб тушунтириб келдилар. Кейинчалик айирбошлаш, яъни савдо жараёнида хеч қандай бойлик яратилмаслиги, қийматнинг кўпаймаслиги маълум бўлиб қолди. Фақат айрибошлашнинг эквалентлик тартиби, яъни тенг меҳнатга тенг бойлик мувозанати бузилган такдирда бойлик бировлар фойдасига қайта тақсимланади, натижада кимдир бойиб, кимдир хонавайрон бўлиб боради. Меркантилистлар иқтисодиёт назариясининг асосий вазифаси давлатнинг иқтисодий сиёсатига амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат деб таъкидладилар. Уларнинг фикрича, иқтисодиётда ижобий савдо балансига эришилиши учун давлат иқтисодиётга фаол аралашиши, яъни миллий ишлаб чиқариш ва савдони ўз паноҳига олиши зарур деб ҳисоблайди.
Кейинги оқим физиократлар деб аталган. Улар меркантилистлардан фарқли ўларок, бойлик қишлоқ хўжалигида яратилади ва кўпаяди, деган ғояни олға сурдилар. Уларнинг вакили бўлган Ф.Кенэ машҳур «Иқтисодий жадвал» асарини (1758) ёзди ва унда физиократизм мактаби асосларини яратди. Унинг назарий ва сиёсий дастўрини таърифлаб берди. Бу асарда Ф.Кенэ алмашувнинг эквивалентлик таълимотини илгари сурди. Унинг фикрича алмашув ёки савдо бойлик яратмайди, алмашув жараёнида тенг миқдорли қийматларнинг алмашуви рўй беради, товарларнинг қиймати бозорга кирмасдан олдин мавжуд бўлади. Ф.Кенэнинг таълимотида соф маҳсулот назарияси марказий ўрин эгаллайди. Унинг фикрича, ялпи ижтимоий маҳсулот ва ишлаб чиқариш ҳаражатлари ўртасидаги фарқ соф маҳсулот ҳисобланган. Ф.Кенэ соф маҳсулот билан қўшимча қийматни чалкаштириб, иккаласини айнан бир нарса деб тушунади. У қўшимча қиймат дехқонларнинг қўшимча меҳнати самараси сифатида юзага келади, деб изоҳлайди, айрим жойларда эса қўшимча қийматни табиатнинг соф ҳадяси деб қараб, уни яратишда табиат ҳам иштирок этади, деб тушунтиради. Бу ерда у ўзи билмаган ҳолда қиймат билан нафлилик(истеъмол қиймат)нинг фарқига бора олмаганлигини ифода этади. Ф.Кенэ таълимотини А.Тюрго, Дюпонде Немур ва бошқалар давом эттирди. Физиократларнинг таълимоти бўйича қишлоқ хўжалигида банд бўлган меҳнат бирдан-бир унумли меҳнат деб ҳисобланиб, бошқа соҳалардаги меҳнат эса унумсиз меҳнат деб ҳисобланган.
Кейинчалик иқтисодиёт фанининг классик мактаби намоёндалари бўлмиш А.Смит, У.Петги, Д.Рикардо каби атоқли иқтисодчи олимлар бойлик фақатгина қишлоқ хўжалигидагина эмас, балки шу билан бирга саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳам яратилишини исботлаб бердилар ва ҳам бойликнинг онаси ер, отаси меҳнат, деган қагьий илмий хулосага келдилар. Шуни айтиш керакки, А.Смитнинг "кўринмас қўл" принципи ҳозирги кунда жуда кўп тилга олинмокда. У ўзининг "Ҳалқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот" (1776) деган китобида инсонни фаоллаштирадиган асосий рағбат хусусий манфаатдир, деб кўрсатади. Инсон ўз хусусий манфаатини амалга оширишга, яъни фойда олишга интилиб, меҳнат тақсимоти шароитида қандайдир товар ёки хизмат тўрини яратади, бошқаларга етказиб беради, ўз капиталини кўпайтиради ва шу интилишда ўзи билмаган ҳолда Жамият тараққиётига ҳисса қўшади, деб тушунтиради. У капитал, меҳнат, товар, ишчи кучи ва бошқа ресурсларнинг эркин ҳаракатини таъминлаш принципини илгари суради. Ушбу мактабнинг «классик» деб ном олишига уларнинг қуйидаги ютуқлари сабаб бўлди.
Биринчидан, А.Смит ва Д.Рикардо иқтисодиётни ўрганишга илмий ёндашув берадиган тадқиқот усулларини ишлаб чиқди ва мувафакқиятли қўлладилар. Айнан ана шу усуллар ёрдамида улар меркантилистларнинг бойликнинг манбаси савдо деган ғоясини асоссиз эканлигини исботлашди.
Иккинчидан, иқтисодиёт тўғрисидаги барча йиғилган билимларни 11111юкссак мактаб намоёндалари маълум бир илмий тизимга келтирдилар. Бу нарсага улар биринчи бўлиб иқтисодий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол ўртасидаги тизимли алоқани тадкиқ этгани сабаб бўлди.
Учинчидан, инглиз классиклари хўжалик ҳодисаларининг кўзга кўринган томонларини тадқик қилиш билан чекланиб қолмадилар. Улар ушбу ҳодисаларнинг моҳиятини, улар ўртасидаги сабаб-оқибатли алоҳадорликни аниқладилар, шунингдек, капиталистиқ иқтисодиёт қонунларини очдилар.
Иқтисодиёт назарияси фанининг ривожланишида Сисмондининг ҳам муҳим ҳиссаси бордир. У капиталистиқ иқтисодий механизмни танқид қилиб, сиёсий иқтисод инсон бахти йўлида ижтимоий механизмни такомиллаштиришга қаратилган фан бўлмоғи лозим деб кўрсатади. Капитализмнинг иқтисодий тузумини танқид қилиш билан бир қаторда ундан кўра прогрессив бўлган Жамият куриш ғояси Сен-Симон, Шарль Фурье, Роберт Оуэн каби социал утопистлар томонидан илгари сурилган эди. Улар хусусий мулкни қаттиқ танқид қилиб, уни тугатиш тарафдори эдилар.
Улардан кейин марксизм деб номланган назарий йўналиш ўзларининг назариясида Жамият тараққиётига табиий-тарихий жараён деб қараб, ижтимоий-иқтисодий формациялар, уларнинг иқтисодий тузуми, таркибий кисмлари, вужудга келиш, ривожланиш ва бошқаси билан алмашиш сабаблари тўғрисидаги таълимотни ҳамда қўшимча қиймат назариясини яратдилар.
XIX асрнинг охирги чорагидан иқтисодиёт назариясининг янги йўналиши «экономикс» вужудга кела бошлади. Авввало, айтиб ўтиш керак, мазкур йўналиш классик илмий йўналишнинг асосий белгиларига эга эди. Биринчидан, ушбу йўналиш тадқиқотчилари иқтисодиётни тадкиқ этишда билиш усулларининг кенг доирасига таянишади. Улар биринчи бўлиб хўжалик жараёнларининг миқдоран ўзаро боғлиқликларини аниқлашда математик усуллардан, иқтисодий психология усулларидан фойдаланишди. Иккинчидан «экономикс» вакиллари иқтисодиёт назариясининг предмети сифатида инсонлар ўртасидаги ташкилий-иқтисодий муносабатларни қарашди (классикларда ижтимоий-иктисодий муносабатлар). Неъматлар доиравий айланишида асосий ва белгиловчи бўлиб бозорга оид айирбошлаш битимлари тан олинди.
Иқтисодиёт назарияси предметининг янгича талқини хўжалик юритишнинг бозор тизими тўғрисидаги маржинализм деб аталган бутун бир таълимотга олиб келди. У инглизча сўздан олинган бўлиб, охирги, 11111қўйилган деган маънони беради. Унинг асосчилари Австрия иқтисодий мактабининг намоёндалари (Карл Менгер, Фридрих фон Визер, Бем-Баверк ва бошқалар) бўлиб, улар томонидан қўшилган товар нафлилигининг, қўшилган меҳнат ёки ресурс унумдорлигининг пасайиб бориш қонуни деган назариялар ишлаб чиқилди. Маржинализм назарияси аниқ олинган товарга бўлган талаб ва унинг нархи ўртасидаги боғлиқлик ва ўзаро таъсирини тахлил қилишда кенг қўлланилди.
Иқтисодиёт назариясининг янги йўналиши неоклассик, яъни янги классик деб ном олди. Бу назариянинг йирик намоёндаларидан бири А.Маршалл бўлиб, у иқтисодий жараённинг функционал боғланиши ва функционал нисбатларини ишлаб чиқишга ҳаракат килди, бозор мувозанатини ва нархни аниқловчи омиллар талаб ва таклифдан иборат деб ҳаради. Бу назарий йўналишнинг намоёндаларидан бири швейцариялик иқтисодчи Леон Вальрас бўлиб, у умумий иқтисодий мувозанат моделининг нусхасини ишлаб чиқишга ҳаракат қилди.
Австрия иқтисодий мактабининг намоёндаси Й.Шумпетер 1912 йилда ёзган «Иқтисодий тараққиёт назарияси» деб аталган китобида иқтисодий тизимлар ўзгаришининг ички кучларини, уларнинг ички мазмунини ва туртки берувчи кучини кўрсатишга ҳаракат қилди ва у иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи асосий куч- тадбиркорлик деган хулосага келди.
1936 йилда инглиз иқтисодчиси Жон Мейнард Кейнс ўзининг «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» деган китобида макроиқтисодий кўрсаткичлар: миллий даромад, капитал ҳаражатлар, истеъмол ва жамғаришнинг ўзаро боғлиқлигини таҳлил қилиб, инвестиция ва истеъмолнинг энг мақсадга мувофиқ тарзда ташкил топиши иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили деб кўрсатади. Кейнс таълимоти, яъни кейнсчилик мактаби таъсирида иқтисод иётда макроиқтисодий таҳлил йўлга қўйилди. У давлатнинг иқтисод иётни бошқаришда фаол қатнашиши зарурлигини исботлади.
Ҳозирги замон иқтисодиёт назариясининг муҳим йўналишларидан бири монегаризм деб аталади. Агар Кейнс назариясининг ишлаб чиқилиш ида марказий муаммо ишсизлик бўлган бўлса, монетаризм назариясининг асосий муаммоси ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиб бориш шароитида инфляциянинг вужудга келишидир. Ушбу ҳолат стагфляция деган ном олди. Монетаризм мактабининг асосчиси Милтон Фридмен бўлиб, унинг иқтисодиёт назариясига қўшган ҳиссаси пул назариясини янги мазмун билан бойитди. Монетаристлар товар ишлаб чиқариш жараёнига пулнинг қайта таъсир этиш механизмини, пул дастаклари ва монетар сиёсатнинг иқтисодиётни ривожланишига таъсирини чуқур тадқиқ этишди. Монетаризм пул-кредит дастаклари ёрдамида иқтисод иётни тартибга солишда ўзига хос ёндашувни вужудга келтирган назариядир.
Ҳозирги пайтда маржинализм, монетаризм, кейнсчилик ва бошқа қатор йўналишдаги иқтисодий назариялар йиғиндиси «Экономикс» номли китобда мужассамлашган бўлиб, бу АҚШ, Англия, ва бошқа қатор мамлакатларда дарслик сифатида ўтилади. Рус тилига таржима қилиниб, бизга маълум бўлган П.Самуэльсон, Р.Макконнелл ва Л.Брюларнинг китоблари унинг намуналаридир.
Ҳозирги пайтда бу йўналишдаги фан бизда ва бошқа қатор МДҲ мамлакатларида «Иқтисодиёт назарияси» деб атала бошлади.
«Иқтисодиёт назарияси» фан сифатида шакллангунча босиб ўтган йўл ва унда вужудга келган ғоялар, оқимлар жуда мураккаб, кўпинча бир-бирига зид ва ҳарама-қаршидир. Шу билан бирга айтишимиз керакки, ҳеч қайси иқтисодий мактабнинг назариялари мутлақ ва доимий ҳақиқат курсисига эгалик қила олмайди. Ҳар бир мактаб маълум даражада муаммоларга бир томонлама ёндашганлигини ёки бўлмаса баъзи бир назарий саволларни ёритишда англашилмовчиликка йўл қўйганлиги билан ажралиб туради, сабаби барча назарий оқимлар қайсидир ижтимоий гуруҳ манфаатлари нуқтаи -назаридан ва ўша давр реал ҳолатидан келиб чиққанлар. Шундай бўлсада, улар бир-бирини тўлдиради, иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларнинг ички зиддиятларини, қонунларини маълум даражада умумлаштириб ифодалайди. Демак, Жамият алоҳида бир назария асири бўлиб қолмаслиги керак, унинг ривожланиши умуммиллий манфаатлар билан йўналтирилиши зарур.
3. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва вазифалари.
Иқтисодиёт назарияси фанининг предметини аниқлашга оид масаланинг ечими жуда мураккаб бўлиб, бу ҳақда ўтмишда ҳам, ҳозир ҳам олимлар ҳар хил фикрлар билдириб келмоқдалар.
Масалан, Аристотель бу фанни уй хўжалигини бошқариш қонунлари тўғрисидаги фан деб караган бўлса, меркантилистлар, физиократлар ва инглиз классик иктисодий мактаби вакиллари унга бойлик тўғрисидаги, унинг манбалари ва кўпайтириш йўллари, бойликни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш тўғрисидаги фан деб карадилар. Кейинги пайтда мазкур фанни ҳалк хўжалиги, ижтимоий хўжалик тўғрисидаги фан деб ҳам ҳисобламоқдалар. Айримлар иқтисодиёт назарияси фанини моддий ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва айирбошлашни бошқариш қонунлари тўғрисидаги фан деб кўрсатадилар. А.Маршалл эса иқтисодиёт назарияси ёки иқтисод) фанининг предмети инсоният, Жамиятнинг нормадаги ҳаётий фаолиятини тадқиқ қилишдан иборат, деб ёзади.
Иқтисодиёт назарияси фани сиёсий иқтисод номи билан юритилган даврда катор дарсликларда ва айрим асарларда унинг предмети моддий неъматларни ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида содир бўладиган муносабатларни ўрганишдан иборат, деб кўрсатилган эди.
АҚШ ва бошқа баъзи бир мамлакатлардан кириб келган «Экономикс» дарсликларида (иқтисодиёт назарияси «Экономикс» деб юритилган дарсликларда) бу фаннинг предмети кишиларнинг моддий эҳтиёжларини тўларок қондириш мақсадида чекланган ресурслардан самарали фойдаланиш муаммоларини таҳлил қилиш, кишиларнинг иқтисодий ҳулқ-атворини ўрганишдан иборат, деб кўрсатилган.
Бозор иқтисодиётига ўтилаётган ҳозирги даврда Россия Федерациясида чиқарилаётган турли иқтисодиёт назарияси дарсликларида бу фаннинг предмети бўйича бир-бирига яқин бўлган таърифлар берилмоқда (1-жадвал).
1-жадвал. «Иқтисодиёт назарияси» бўйича турли дарсликларда унинг
предметига берилган таърифлар
Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети тўғрисида билдирилган барча фикрлардан кўриниб турибдики, сиёсий иқтисодга доир дарслик ва бошқа китобларда ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида содир бўладиган муносабатларни ўрганишга алоҳида эътибор берилган бўлса, «Экономикс»да ва бозор иқтисодиётига доир Россияда чиқарилган дарсликларнинг кўичилигида асосан кишиларнинг ресурсларга, моддий ашё ва буюмларга бўлган муносабатини, хатти-ҳаракатини ўрганишга, чекланган Иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланишларига алоҳида эътибор берилган.
Бизнинг фикримизча, иқтисодиёт назарияси фани масаланинг у томонини ҳам, бу томонини ҳам четда қолдирмаслиги, масалага бир томонлама ёндашувга йўл қўймаслиги лозим. Чунки ҳар қандай меҳнат, ҳар қандай ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, энг аввало, табиат ашёлари, моддий воситалар, пул маблағлари орқали амалга оширилади ва улардан фойдаланилади. Шунинг учун мавжуд ресурсларга, ишлаб чиқарилган товар ва хизматларга, улардан унумли фойдаланишга бўлган муносабат, ишлаб чиқариш омилларининг ўзаро боғлиқлиги ва бир-бирига таъсирида ўрганилиши лозим. Бошқа тарафдан, ҳеч қандай меҳнат ёки ишлаб чиқариш алоҳида олинган киши ёки гуруҳ томонидан, бошқалар билан алоқаларсиз, муносабатларсиз амалга оширилмайди. Улар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида бир-бирлари билан албатта ўзаро муносабатда бўладилар ва шу муносабатга қараб ҳаракат қиладилар, ўз хулқ-атворларини, хатти-ҳаракатларини белгилайдилар.
Мана шуларни ҳисобга олиб, иқтисод иёт назарияси фанининг предмети - иқтисодий ресурслар чекланган шароитда Жамиятнинг чексиз эҳтиёжларини қондириш мақсадида моддий неъматларни (ва хизматларни) ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни, ижтимоий хўжаликни самарали юритиш қонун-қоидаларини ўрганишдан иборат, деб айтиш мумкин.
Иқтисодиёт назарияси фанининг мақсади ва вазифасини икки томонлама, яъни ҳам амалий ва ҳам назарий томонларини тушунтириш мумкин. Аксарият ҳозирги замон иқтисодий адабиётларида иқтисодиёт назариясининг тўртта асосий вазифаси ажратиб кўрсатилади:
1) Билиш вазифаси - ҳар қандай фан каби иқтисодиёт назарияси ҳам фундаментал аҳамиятга эга: Жамиятда инсонларнинг табиат ашёлари, бошқа моддий ашёлар ҳамда ўзаро бир-бирлари билан алоқалар вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни тадқиқ этиб, бизни ўраб гурган олам тўғрисидаги фикрларимизни кенгайтиради;
2) Амалий вазифа - амалий иқтисодиётнинг асосий мақсади чекланган ресурслардан унумли фойдаланиб иқтисодий ўсишни таъминлаш ва шу асосда ўсиб борувчи эҳтиёжларни қондира боришдан иборат. Шу мақсаддан келиб чиқиб, чекланган турли хил ресурсларнинг бирлиги эвазига кўпроқ товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни таъминлаш, ҳар бир фаолият тури бўйича ҳаражатлар миқдори билан эришилган самара, яъни товар ва хизматлар миқдорини таққослаш, ресурслардан унумлироқ фойдаланиш йўлларини топишдан иборатдир;
3) Услубий вазифаси - иктисодиёт назарияси фанининг ўзи, таҳлили ва унинг тамойиллари, олинган хулосалар, тадқик этилаётган иқтисодий қонунлар бошқа ижтимоий ва тармоқ фанлари учун услубий асос бўлиб хизмат қилади;
4) Ғоявий-тарбиявий вазифаси - ушбу вазифа шундан иборатки, унинг ёрдамида талабалар, мутахассислар ва иқтисодиёт илми ўрганувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиради, миллий истиқлол ғоясини талаба ёшлар онгига сингдиради, уларни миллат манфаатлари йўлида иқтисод иётни ривожлантириш, миллий маҳсулотни кўпайтириш, миллий пул ҳадрини ошириш, миллий товарларни жаҳон миқёсида бозоргир бўлишини таъминлаш, мамлакат аҳолисининг турмуш даражасини кўтариш руҳида тарбиялайди. Иқтисодиёт назарияси талаба ёшларга моддий неъматларнинг инсон меҳнатининг маҳсули эканлигини тушунтириб, уларни меҳнат ҳамда чекланган ресурсларни тежаш руҳида тарбиялайди.
4. Иқтисодий қонунлар ва категориялар
Иқтисодиёт назарияси фани иқтисодий муносабатларда амал қиладиган иқтисодий қонунларни ҳам ўрганади.
Иқтисодий қонунлар иқтисодий ҳаётнинг турли томонлари, иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги доимий, такрорланиб турадиган, баркарор сабаб-окибат алоқаларини, уларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодалайди.
Иқтисодий қонунлар объектив хусусиятга эга бўлиб, уларнинг келиб чиқиши, амал қилиши, ривожланиши ва барҳам топиши алоҳида кишиларнинг онгига, уларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ эмас.
«Иқтисодиёт назарияси» фани иқтисодий қонунларни қуйидаги гуруҳларга туркумлайди:
1. Умумий иқтисодий қонунлар - кишилик Жамияти ривожланишининг барча босқичларида амал қилади. Масалан, вақтни тежаш қонуни, эҳтиёжларнинг тез ўсиб бориш қонуни, такрор ишлаб чиқариш қонуни, ишлаб чиқариш муносабатларининг ишлаб чиқарувчи кучлар хусусияти ва ривожланиш даражаси мос келиши қонуни ва бошқалар.
2. Хусусий ёки даврий Иқтисодий қонунлар - инсоният Жамияти тараққиётининг маълум босқичларида амал қилади. Масалан, талаб қонуни, таклиф қонуни ва қиймат қонуни.
3. Маҳсус, ўзига хос иқтисодий қонунлар - алоҳида олинган иқтисодий тизим шароитида амал қилади. Масалан, қўшимча қиймат қонуни.
Иқтисодий қонунлар билан бир қаторда иқтисодиёт назарияси фани иқтисодий жараёнларининг алоҳида томонларини тавсифлайдиган иқтисодий категорияларни (илмий тушунчаларни) ҳам таърифлаб, уларнинг мазмунини очиб беради.
Иқтисодий категориялар - доимо такрорланиб турадиган, иқтисодий жараёнлар ва реал ходисаларнинг айрим томонларини ифода этувчи Илмий-назарий тушунчадир.
Иқтисодий категориялар (илмий тушунчалар) кишилар томонидан ўйлаб топилмаган балки, реал иқтисодий ҳодисаларни ифода этадиган илмий тушунча бўлиб, илмий фикрлаш маҳсулидир. Масалан, бозор, капитал, ишчи кучи, иқтисодий мувозанат, молия, кредит ва бошқалар шулар жумласидандир. Иқтисодий қонунлар билан иқтисодий категорияларнинг фарқи шундаки, биринчиси иқтисодиётнинг турли бўғинлари, соҳалари. бўлаклари орасидаги боғлиқликни, уларнинг бири ўзгарса, албатта иккинчиси ҳам ўзгариши мумкинлигини кўрсатади. Иқтисодий категория - илмий тушунчалар эса, иқтисодий ҳодисаларнинг бир томонини, унинг мазмунини ифода этади. Масалан, нарх, талаб деган тушунчалар орқали биз энг аввало бу тушунчаларнинг иқтисодий мазмунини тушуниб оламиз. Талаб қонуни орқали эса, талаб ҳажми билан нарх ўртасидаги алоҳадорликни билиб оламиз.
Умуман олганда, иқтисодий қонунлар ва категориялар бир-бирлари билан боғлиқ бўлиб, улар бир-бирини тўлдиради. Улар биргаликда иқтисодий тараққиёт жараёнларини акс этгиради.
5. Иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг услублари
Ҳақиқий фаннинг амалда вужудга келиши фақатгина тадқикот предметининг шаклланиши билан эмас, шу билан бирга унинг билиш усулининг қарор топиши билан ҳам боғлиқдир. Услубият - бу илмий билишнинг тамойиллари тизими, йўллари, қонун-қоидалари ва аниқ ҳадисларидир. Бу объектив реалликни билиш диалектикаси, мантиқи ва назариясини ўз ичига олувчи бир бутун таълимотдир. Услубият умумилмий тавсифга эга, лекин ҳар бир фан ўзининг предметидан келиб чиқиб, ўзининг илмий билиш усулларига эга бўлади. Шунинг учун услубият умумилмий ва айни вақт да хусусий бўлади.
Диалектик усул қоидалари илмий билишнинг умумий усули бўлиб хизмат қилади. Иқтисодиёт назариясида қўлланиладиган бу тамойиллар қуйидагилардир:
1. Иқтисодиёт бир-бири билан алоҳада, чамбарчас боғлиқликда, зиддиятда, ўзаро таъсир қилиб турадиган турли бўғинлардан, бўлаклардан иборат яхлит бир жараёнки, у доимо ҳаракатда, ривожланишда, мазмун ва шакл жиҳатдан ўзгариб гурадиган ички ва ташқи ходисалар билан алоҳада бўлади.
2. Иқтисодий жараённинг ҳар бир бўлагини алоҳида олиб, унинг ўзига хос хусусиятларини, келиб чиқиш ва йўқ бўлиш сабаблари ва оқибатларини, унинг ижобий ва салбий жиҳатларини, ички ва ташқи алоҳадорлик ва боғлиқлик томонларини замон ва маконда ўрганиш.
3. Иқтисодий жараёнларни оддийдан мураккабгача, қуйидан юқоригача ривожланишда, деб қараш. Бу ерда сон жиҳатидан ўзгаришлар тўплана бориб, сифат жиҳатидан ўзгаришга олиб келишини ҳисобга олиш зарур.
4. Ички ҳарама-қаршиликлар бирлигига ва уларнинг ўзаро курашига ривожланишнинг манбаи деб ёндашиш.
Иқтисодий фаолиятлар, ҳодиса ва жараёнлар табиий, моддий, шахсий омиллар ва пул маблағлари каби омллларга таянган ҳолда кечади, бу омиллар ўзаро чамбарчас боғлиқ ҳамда зиддиятда бўлади ва бир-бирига таъсир кўрсатади, улар доимо сифат ва миқдор жиҳатдан ўзгариб туради, турли даврларда турлича ижтимоий шаклга эга бўлади, эски иқтисодий қонунлар, тушунчалар ўрнига янгилари пайдо бўлади. Ана шулар ҳисобга олинса, бу фан учун диалектика қоидаларини қўллашнинг қанчалик зарурлиги ва муҳимлиги дархол намоён бўлади.
Шу билан бирга, иқтисодиёт назарияси фанининг ўзига хос тадқиқот усуллари ҳам мавжуддир, улардан энг муҳими илмий абстракциядир. Иқтисодий жараёнларнинг моҳияти ўзгаришини ўрганишда микроскоплардан, кимёвий лабораториялардан фойдаланиб бўлмайди, бунда абстракция кучи ишга солинади.
Илмий абстракция усули - таҳлил пайтида ҳалал бериши мумкин бўлган иккинчи даражали нарсалар, воқеа-қодисаларни фикрдан четлаштириб, ўрганилаётган жараённинг асл моҳиятига эътиборни қаратишдир.
Бу усул ёрдамида ўрганилаётган воқеа ва ҳодисанинг ички, кўзга кўринмайдиган моҳияти, унинг асл мазмуни билиб олинади.
Таҳлил ва синтез усули. Таҳлил - бу ўрганилаётган бир бутунни алоҳида қисмларга ажратиш ва уларни изчиллик билан ўрганиш. Синтез - бу ўрганилган қиҳсмлардан олинган хулоса ва натижаларни бир бутун яхлит жараён деб қараб умумий хулоса чиқаришдир. Мураккаб иқтисодий тизимлар ана шу йўл билан ўрганилади, иктисодий тизим бутунича тасвирлаб берилади.
Мантиқийлик ва тарихийликнинг бирлиги усули. Иқтисодиёт назариясида тарихийлик далили тарихий ривожланиш нуқтаи-назаридан тадқиқот олиб бориш зарурлигини тақозо қилади. Чунки иқтисодий жараёнлар тарихий жараён сифатида ривожланади. Мантиқийлик усулида жараёнлар фақатгина тарихий нуктаи-назардан эмас, шу билан бирга асосий ички зарур қонуний боғланишлар бўйича ҳам таҳлил қилинади.
Фойдаланилаётган усуллар ичида эксперимент маълум ўрин эгаллайди, иқтисодий ўсишнинг кескин ўзгариши босқичларида, жумладан иқтисодиётнинг инқироз ва беқарорлик босқичларида экспериментдан кенг фойдаланилади. Иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш пайтида эксперимент алоҳида ўринга эга. Иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш учун пухта тайёргарлик кўриб, яъни илмий тажриба, эксперимент ўтказиш ҳисоб-китоб воситасига асосланиш ва илмий йўналишларни ишлаб чиқиш талаб этилади.
Макроиқтисодий ва микроиқтисодий таҳлилни қўшиб олиб бориш. Микроиқтисодий таҳлилда иқтисодиётнинг бошланғич бўғини бўлмиш корхона ва фирмаларнинг ички жараёнларини алоҳида иқтисодий субъекгларнинг хатти-ҳаракати, хулқи тадқиқ қилинади. Бу таҳлилда алоҳида олинган товарларнинг ҳаражатлари, капитал ва бошқа ресурслардан фойдаланишнинг, нарх ташкил топишининг, иш ҳақи тўлашнинг, талаб ва таклиф таркиб топишининг шакл ва механизмларини ўрганиш марказий ўрин тутади.
МакроИқтисодий таҳлил макромутаносибликни таъминлаш асосида миллий иқтисодиётнинг тўлалигича фаолият юритиши тадқиқоти билан шуғулланади. Миллий маҳсулот, баҳонинг умумий қиймати, инфляция, ишчи кучининг иш билан бандлиги масалалари бу таҳлил обьекти бўлиб ҳисобланади. Микроиқтисодиёт ва макроиқтисодиёт ўзаро боғланган ва бир-бири билан ўзаро таъсирда бўлади. Индукция ва дедукция бирига ҳарама-карши бўлган, аммо ўзаро боғлиқликдаги фикрлаш усулидир. Фикрнинг хусусий фактлардан умумий фактларга қараб ҳаракати индукция, аксинча, умумий фактлардан хусусий фактларга томон ҳаракати дедукция деб аталади.
Иқтисодий жарарёнларни ўрганиш ва таҳлил қилишда икки томонлама ёндашув усули. Бунда барча иқтисодий жараёнлар қиймат ва нафлилик нуқтаи назаридан таҳлил қилинади ва хулоса чиқарилади. Акс қолда бир томонламаликка йўл қўйилиб, янглиш тасаввурга ва нотўғри хулосаларга олиб келиши мумкин.
Иқтисодий жараёнларни миқдорий жиҳатдан таҳлил қилишда таққослаш, статистиқ, математик ва график усулларидан кенг фойдаланилади. Айниқса, ҳозирги даврда график усулни кенг ўзлаштирши ва қўллаш зарурдир. Графиклар назария моделларини ифодалашда воситачи бўлиб хизмат қилади. Аниқроқ қилиб айтганда, график усул ўзгарувчи миқдорлар ўртасидаги боғлиқликни кўргазмали қилиб тасвирлайди.
Бу усуллар ёрдамида иқтисодий жараёнлар ва ҳодисалар мазмунини, улардаги ўзгаришларни, келиб чиқиш сабаб-оқибатларини билиш мумкин бўлади.
Асосий таянч тушунчалар:
Иқтисодиёт - чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, инсонлар учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришга қаратилган ва чамбарчас боғлиқликда амал қиладиган фаолиятлар бирлигини таъминловчи иқтисодий тизим.
Эҳтиёж - инсоннинг яшаши ва камол топиши учун керакли ҳаётий воситаларга бўлган зарурият.
Иқтисодий ресурслар - маълум даврда маълум бир мамлакат ихтиёрида тўпланган ва мавжуд бўлган ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, уларни истеъмолчиларга етказиб бериш ва истеъмол жараёнларида қўлланилиши мумкин бўлган воситалар, қўр-қутлар, имкониятлар ва манбалардир.
Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети - Иқтисодий ресурслар чекланган шароитда Жамиятнинг чексиз эҳтиёжларини қондириш максадида ҳаётий неъматларни (ва хизматларни) ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва уларни истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар тизимини, ижтимоий хўжаликни самарали юритиш қонун -қоидаларини ўрганишдан иборатдир.
Иқтисодий қонунлар - иқтисодий ҳаётнинг турли томонларини, иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги такрорланиб турадиган, барқарор сабаб-оқибат алоқаларини, уларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодалайди.
Иқтисодий категориялар - доимо такрорланиб турадиган иқтисодий жараёнлар ва реал ҳодисаларнинг айрим томонларини ифода этувчи илмий-назарий тушунчалар.
Услубият - иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг принциплари, йўллари, қонун-қоидалари, аниқ ҳодисалари тизимидир.
Илмий абстракция - иқтисодий жараёнларни илмий билишда қўлланиладиган усуллардан бири бўлиб, таҳлил пайтида ҳалақит берувчи иккинчи даражали воқеа-ҳодисаларни эътибордан четлаштириб, фикрни асосий ўрганилаётган ҳодисанинг асл моҳиятига қаратишдир.
Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар:
1. Иқтисод иёт тушунчаси ва унинг бош масаласи нима?
2. Эҳтиёж нима? Унинг қандай турларини биласиз?
3. Иқтисодий ресурс тушунчасига ва унинг турларига таъриф беринг.
4. Нима учун ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш инсоннинг турли хил фаолиятлари ичида энг асосийлари ҳисобланади?
5. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети нимадан иборат? У бошқа Иқтисодий фанлар ичида қандай ўрин тутади?
6. Иқтисодиёт назарияси фан сифатида шаклланишида қандай илмий мактаб ва йўналишлар вужудга келган?
7. Иқтисодиёт назариясининг қандай вазифалари мавжуд? Бу вазифаларнинг бугунги кундаги аҳамияти нималарда намоён бўлади?
8. Иқтисодий қонунлар нима ва уларнинг қандай турлари мавжуд? Иқтисодий қонунларнинг иқтисодий категориялардан фарқи нимада намоён бўлади?
9. Иқтисодиёт назариясини ўрганишда қандай усуллардан фойдаланилади?
10.МакроИқтисодий таҳлил билан микроиқтисодий таҳлил ўртасидаги фарқ нимадан иборат?
2-МАВЗУ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИ МАЗМУНИ, ОМИЛЛАРИ, НАТИЖАЛАРИ.
Режа:
1. Ишлаб чиқариш омиллари ва уларнинг таркиби.
2. Ишлаб чиқариш жараёнининг мазмуни.
3. Ишлаб чнҳаришнинг умумий ва пировард натижалари.
4. Ишлаб чиқариш имкониятлари ва унинг чегараси.
5. Ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги ва унинг кўрсаткичлари.
КИРИШ
Ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг барча босқичларида инсон ҳаётининг асосини моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ташкил этади. Бироқ, бугунги кунда иқтисодиёт назарияси бўйича кўплаб дарслик ва ўқув қўлланмаларида ишлаб чиқариш жараёнининг моҳиятини ёритиш эътибордан четда қолмоқда. Бу бир томондан, талабаларнинг маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) қаерда, ким томонидан, қандай ишлаб чиқарилишини, техника ва технологияларнинг қаерда қўлланилишини ва қандай бўлишини тушунмасликка олиб келса, иккинчи томондан, бугун ишлаб чиқариш жараёнида содир бўлаётган ишлаб чиқариш муносабатларидан бехабар қолишига сабаб бўлмоқда.
Ушбу мавзуда бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш омиллари ва ишлаб чиқариш жараёнига тегишли муаммолар қараб чиқилади. Дастлаб ишлаб чиқаришнинг омиллари тавсифланади, ишлаб чиқаришнинг мақсади ва мазмуни очиб берилади, сўнгра унинг натижалари ва самарадорлиги билан боғлиқ масалалар баёни берилади. Таҳлилда «ишлаб чиқариш имконияти» тушунчасига ҳам ўрин ажратилади. Мавзунинг охирида кейинги қўшилган маҳсулот ва унинг камайиб бориши, кейинги қўшилтан меҳнат ва капитал унумдорлигининг пасайиб бориши қонунининг мазмунига тегишли маржиналистиқ ғоялар билан таништирилади.
Ишлаб чиқариш жараёнида ҳақиқатда қўлланилувчи барча ресурслар ишлаб чиқариш омиллари дейилади. Иқтисодиётнинг тизими ва шаклидан катьий назар учта омил: ишчи кучи, меҳнат куроллари ва меҳнат предметлари бўлиши шарт.
Ишчи кучи, деб инсоннинг меҳнат қилишга бўлган аклий ва жисмоний қобилиятларининг йиғиндисига айтилади. Ишчи кучи меҳнат қобилиятига эга бўлган кишилар учун хосдир. Лекин ишчи кучи инсоннинг ўзи эмас, ёки унинг меҳнати ҳам эмас, унинг қобилиятидан иборатдир.
Меҳнат куроллари деб, инсон унинг ёрдамида табиатга, меҳнат предметларига таъсир қиладиган воситаларга айтилади (машиналар, станоклар, тракторлар, қурилмалар, ускуналар ва бошқалар). Меҳнат предметлари эса бевосита меҳнат таъсир қиладиган, яъни маҳсулот тайёрланадиган нарсалардир (ер, сув, хом ашё ва бошқа турли материаллар). Меҳнат предметлари табиатда тайёр холда учраши мумкин ёки олдинги даврдаги меҳнат маҳсули, яъни хом ашё бўлиши мумкин. Меҳнат қуроллари ва меҳнат предметлари биргаликда ишлаб чиқариш воситалари деб юритилади. Бу меҳнат жараёнининг табиатидан келиб чиқади; шунинг учун ҳам ишлаб чиқариш воситалари ҳам ижтимоий-иқтисодий тизимлар, инсоният тараққиётининг ҳам босқичлари учун хосдир.
Ишлаб чиқариш омиллари инсоният тараққиётининг ҳам босқичлари учун умумий бўлсада, бу омилларга турли адабиётларда турлича таъриф берилади. Жумладан, «Сиёсий иқтисод» дарсликларида ишлаб чиқаришнинг икки омили: моддий ва шахсий омиллари мавжудлиги тан олинади. Бунда меҳнат куроллари ва меҳнат предметлари (ер, сув, ер ости бойликлари каби табиий бойликлар ҳам) ишлаб чиқариш воситалари дейилади ва ишлаб чиқаришнинг моддий омилини ташкил этади, ишчи кучи эса унинг шахсий омили деб юритилади. Ҳозирги бозор иқтисод иётига доир кўпчилик адабиётларда эса ишлаб чиқаришнинг тўрт омили: меҳнат, капитал, ер-сув, тадбиркорлик қобилияти тан олинади.
Бу ерда ишчи кучи билан меҳнат ўртасидаги фарқни англаб олиш жуда муҳимдир. Чунки, меҳнат инсоннинг, тўғрироғи, ишчи кучининг маълум мақсадга қаратилган фаолияти жараёни бўлиб, ишчи кучи тушунчасидан тамомила бошқа тушунчадир. Кўпгина адабиётларда эса уларни синоним (бир хил тушунча) деб қарашади ва кўпгина чалкашликлар келтириб чиқаради. Бизга маълумки, меҳнат турли омилларнинг бирикиб, амал қиладиган жараёнидир. Ишчи кучи, юқорида айтганимиздек, инсоннинг меҳнатга бўлган ақлий ва жисмоний қобилияти, унинг билим, малака даражаси билан биргаликда ишлаб чиқаришда қатнашишига тайёр турган омил бўлиб хизмат қилади, меҳнат эса ишчи кучининг ишлаб чиқариш воситалари билан қўшилиши натижасида содир бўладиган ва маълум самара олишга қаратилган фаолиятдир.
Шунинг учун биз меҳнат деган тушунчани эмас, балки ишчи кучи деган тушунчани ишлаб чиқаришнинг омили, деб биламиз ва ишлаб чиқариш омиллари ишчи кучи, капитал, ер-сув ва тадбиркорлик қобилиятидан иборат деб таъкидлаймиз (1-чизма).
1-чизма. Ишлаб чиқариш омилларининг туркумланиши.
Ишчи кучи инсоннинг меҳнатга бўлган ақлий ва жисмоний қобилиятларининг йиғиндиси бўлганлиги учун бозор иқтисодиёти даврида инсон эмас, меҳнат жараёни ҳам эмас, балки ишчи кучи товар сифатида сотилади, унинг бошқа товарлар каби қиймати ва нафлилиги мавжуддир ва бинобарин, унинг бозори бўлади. Шунинг учун ҳозирги кунда кенг қўлланилаётган меҳнат бозори тушунчаси ўрнига ишчи кучи бозори, меҳнат ресурслари ўрнига ишчи кучи ресурслари, дейилса тўғри ва тушунарли бўлар эди.
Капитал тушунчаси ҳам турли адабиётларда турлича талқин қилинади. Кўпчилик капитал тушунчасини тарихий тушунча деб қараб, унинг капитализмга хослигини исботлайди ва капитални ўз эгасига қўшимча қиймат келтирувчи қиймат, ўз-ўзидан кўпаювчи, ўсувчи қиймат деб ҳисоблайди. Айрим ғарб иқтисод чилари ҳам, масалан, Ж.Кларк, Л.Вальрас, И.Фишерлар капиталга даромад келтирувчи, фойда келтирувчи, фоиз келтирувчи қиймат деб ҳарайдилар.
Қатор ғарб иқтисодчиларининг, жумладан Д.Хайман, П.Хейне, Э.Долон, Ж.Робинсон, Р.Дорнбуш ва бошқаларнинг фикрини келтириб ва уларни умумлаштириб, проф. В.Д.Камаев ўзиниш раҳбарлигида ёзилган дарслигида «ҳақикатдан ҳам — капитал ўзидан ўзи кўпаювчи қиймат» деб ёзади. Бундай фикр Д.Д.Москвин, В.Я.Иохин, А.Г.Грязнова, Е.Ф.Борисов ва бошқаларнинг раҳбарлигида нашр этилган қатор иқтисодиёт назарияси китобларида ҳам қайд этилади. Лекин Америка ва Европа мамлакатларидан кириб келган «Экономикс» дарсликлари ва бошқа айрим адабиётларда капитални ҳам ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида қўлланиладиган моддий воситалардан, яъни ҳам турдаги машиналар, асбоб-ускуналар, иншоотлар, завод-фабрикалар, омборлар, транспорт воситалари ва бошқа шу кабилардан иборат деб кўрсатади, унга пул ва товарни киритмайди. Бундан кўриниб турибдики, айрим иқтисодчилар капиталистиқ иқтисодий тузумнинг ижтимоий моҳиятини очиш учун масалага бир томонлама қараб, ишлаб чиқариш омилларининг қийматига эътиборни кучайтирган. Ғарбдаги касбдошларимизнинг айримлари ҳам капитални бир томонлама, яъни унинг қиймат тарафини эътиборга олган бўлса, бошқалари эса иқтисодий тушунчаларнинг тарихийлигини зътибордан четда қолдириб, унинг моддий объектини, нарса ва ҳодисаларнинг ашёвий томонини кўрсатадилар, шунинг учун улар капитални доимий, ўзгармас тушунча деб, ишлаб чиқариш воситаларини капитал деб атайдилар. Биз бу икки хил тушунчани бир танганинг икки томони, бир тушунчанинг, яъни капитал тушунчасининг икки томони: унинг бир томони моддий ва ашёвий кўриниши, иккинчи томони эса унинг қиймат кўриниши эканлигини эътиборга оламиз ва уни бозор иқтисодиёти шароитида капитал деб ишлатамиз. Биз капитал деганда ўз эгаларига даромад келтирадиган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг ҳам соҳаларида ишлатиладиган ишлаб чиқариш воситаларини, сотишга тайёр турган товарларни, янги воситалар ва ишчи кучини сотиб олишга мўлжалланган пул маблағларини, уларнинг ашёвий томони ва қийматининг бирлигини тушунамиз. Бошқача қилиб айтганда «капитал» ҳам қийматга, ҳам нафлиликка эга бўлган, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида фойдаланиладиган воситалардир.
Ҳам адабиётларда ерга деярли бир хил тушунча берилади, яъни ер деганда тупроқ унумдорлиги, ўтлоқлар, яйловлар, сув, ҳаво, ўрмон, қазилма бойликлар, умуман табиий ресурслар тушунилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида катта эътибор бериладиган омиллардан бири тадбиркорлик имкониятидир. Тадбиркор деб иқтисодий ресурслар, яъни ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи ресурсларининг, табиий ресурсларнинг бир-бирига қўшилишини таъминлайдиган, ташкилотчи, янгиликка интилувчи, ташаббусюр, иқтисодий ва бошқа хавфдан, жавобгарликдан қўрқмайдиган кишиларга айтилади; бу хислатлар мажмуи эса тадбиркорлик қобилияти деб юритилади. Ҳозирги даврда айрим адабиётларда ахборот ва уншг воситаларини, экологияни ҳам алоҳида омил деб кўрсатадилар. Бизнинг фикримизча, улар ер ва капиталда ўз ифодасини топади.
2. Ишлаб чиқариш жараёнининг мазмуни
Ишлаб чиқариш жараёни - бу кишиларни ўзларининг истеъмоли учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни яратишга қаратилган мақсадга мувофиқ фаолиятидир.
Моддий ва маънавий неъматлар яратиш, турли хизматлар кўрсатиш жараёни кишилар иқтисодий фаолиятининг асосий томонидир.
Маълумки, ҳар қандай ишлаб чиқариш, биринчи навбатда, меҳнат жараёнидир ёки бошқача қилиб айтганда, табиатдаги бор нарсаларнинг кўринишини ўзининг истеъмоли учун мувофиқ ҳолга келтириш учун қилинган меҳнат фаолиятидан иборатдир. Ана шу меҳнат жараёнида кишилар, энг аввало, табиат билан, унинг кучлари ва ашёлари билан ҳамда бир-бирлари билан ўзаро маълум муносабатда бўладилар.
Кишилар ўзларининг онгли мақсадга мувофиқ унумли меҳнати билан табиат моддаларининг шаклларини ўзгартирадилар ва истеъмоли учун зарур бўлган маҳсулотни вужудга келтирадилар. Меҳнат жараёнида кишилар билан табиат ўртасида моддалар алмашинуви билан бирга инсоннинг ўзи ҳам ҳар томонлама камол топиб боради, яъни кишилар ўзининг меҳнатга бўлган қобилиятини, билимини оширади ва уларни амалда қўллашни кенгайтириб боради.
Шундай қилиб, ишлаб чиқариш жараёни истеъмол қийматларни вужудга келтириш учун мақсадга мувофиқ қилинадиган ҳаракатдир, табиат яратган нарсаларни киши истеъмоли учун ўзлаштириб олишдир, киши билан табиат ўртасидаги модда алмашувининг умумий, киши ҳаётининг абадий табиий шароитидир.
Эҳтиёжлар тури қанча кўп бўлса шунга биноан ишлаб чиқаришнинг тармоқ ва соҳалари ҳам кенгайиб боради. Уларни ўрганиш осон бўлиши учун ишлаб чиқариш икки катта соҳага: моддий ишлаб чиқариш ва хизмат курсатиш соҳаларига бўлинади.
Моддий ишлаб чиқариш соҳаларида (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқалар) зарурий моддий неъматлар яратилади, хизмат кўрсатиш соҳаларида эса турли хил маънавий неъматлар яратилади ҳамда хизматлар кўрсатилади. Бу икки соҳа бир-бири билан чамбарчас боғланган ҳолда ривожланади ва бир-бирига таъсир кўрсатади.
Республика миллий иқтисодиётида товарлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг ЯИМдаги мутлақ миқдори ва нисбий улуши қуйидаги маълумотлар билан тавсифланади (1-жадвал).
1-жадвал. Республика ЯИМда товарлар ва хизматлар улуши
*Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистиқа қўмитаси маълумотлари.
Моддий ишлаб чиқариш соҳаси ўз навбатида икки бўлинмадан — биринчи ва иккинчи бўлинмалардан иборат бўлади. Биринчи бўлинмада ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхона ва ташкилотларининг ишлаб чиқариш истеъмоли учун зарур бўлган воситалар — станок, машина, асбоб-ускуна, хом ашё ва турли материаллар ишлаб чиқарилади. Иккинчи бўлинмада эса ҳалқ истеъмоли учун зарур бўлган истеъмол товарлари ишлаб чиқарилади.
Биринчи бўлинмада ишлаб чиқаришдан чиққан товарлар шу йилнинг ўзида иккинчи бўлимда ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлаб чиқариш воситаси сифатида ишлатилиши мумкин, иккинчи бўлинмада яратилган товарлар ва номоддий соҳа хизматлари ўз навбатида биринчи бўлинма учун зарурдир. Шунинг учун улар ўртасида доимо иқтисодий алоқалар ва муносабатлар содир бўлиб туради.
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай ишлаб чиқариш, бир томондан истеъмол қийматни (фойдани) яратишдир, иккинчи томондан, моддий воситалар ва меҳнатнинг сарфланиши, янги қийматнинг яратилиши, бошқача қилиб айтганда, қийматнинг ўсиш жараёнидир.
Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш жараёнининг икки томонини қуйидагича ифода этишимиз мумкин (2-чизма).
Ишлаб чиқариш жараёнини икки томонлама тахлил қилиб ўрганиш унинг мазмунини тўғри тушуниш имконини беради ва турли хил чалкашликлар, мунозарали тортишувларга чек кўяди. Бу ерда шуни ҳисобга олиш лозимки, олдинги ишлаб чиқариш жараёнининг маҳсули бўлиб, шу ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этаётган ишлаб чиқариш воситалари қиймати кўпаймаган холда ўзи қанча қийматга эга бўлса шу миқдорда аниқ мехнат билан ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар қийматига ўтказилади.
2-чизма. Ишлаб чиқариш жараёнининг икки томони.
Шуни таъкидлаш лозимки, нафлиликни яратишда капитал тўлиқ қатнашади, қийматни ташкил топишида эса қисман-қисман, яъни уни эскирган қисми қатнашади. Ишлаб чиқариш жараёнида қатнашаётган айрим табиий кучлар қийматга эга эмас, шунинг учун улар товарнинг истеъмол қийматини ҳосил қилишда омил сифатида қатнашади, лекин қийматнинг ташкил топишида, унинг кўпайишида қатнашмайди.
3-чизма. Товар ва хизматлар нафлилиги ва қийматининг яратилишида ишлаб чиқариш омилларининг роли.
Демак, ишлаб чиқарилган товарларнинг нафлилигини яратишда ҳар учала омил: ер, капитал, ишчи кучи қатнашади, қийматни ташкил топишида эса меҳнатнинг ўзи қатнашади. Бу ҳолат 3-чизмада тушунарлироқ тасвирланган.
Ишлаб чиқариш жараёнининг икки томонлама табиати унинг натижаларининг ҳам икки томони борлигини кўрсатади.
3. Ишлаб чиқаришнинг умумий ва пировард натижалари
Ижтимоий ишлаб чиқариш, яъни турли омилларнинг ҳаракати натижасида жуда кўп турдаги товарлар ва хизматлар массасидан иборат бўлган ялпи ижтимоий маҳсулот вужудга келади. Шу яратилган жаъми товарлар ва хизматлар, яъни миллий маҳсулотнинг йил давомидаги йиғиндиси мамлакат бўйича ишлаб чиқаришнинг умумий натижаси бўлиб ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш жараёнини давом эттириш учун, биринчидан, истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситаларини фақат қиймат ҳолидагина эмас, балки уни моддий буюм шаклида ҳам қайта тиклаш зарур. Бунинг учун албатта яратилган маҳсулот таркибида маълум миқдорда ишлаб чиқариш воситалари натурал шаклда мавжуд бўлиши керак. Иккинчидан, ишчи кучининг қайта тикланиши учун мулк эгалари ва тадбиркорларнинг шахсий истеъмоли учун яратилган маҳсулот таркибида зарур истеъмол буюмлари мавжуд бўлиши шарт. Шунинг учун ҳам моддий маҳсулотлар икки хил товар маҳсулот сифатида мавжуд бўлади, бу эса ўз навбатида, икки йирик бўлинмалар ўртасида товар айирбошлаш имконини беради. Ундан ташқари жуда кўп корхона ва ташкилотлар аҳолига турли-туман хизмат кўрсатиш билан шугулланадики, улар меҳнатининг натижаси хюматларда намоён бўлади. Бу эса миллий маҳсулотнинг муҳим қисми турли хил хизматлардан иборат эканлигини кўрсатади. Шундай қилиб, йил давомида мамлакатда яратилган миллий маҳсулот натурал жиҳатидан уч қисмдан: ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол буюмлари ва турли хил хизматлардан иборат булади.
Йил давомида ишлаб чиқарилган товар ва хизматларни, яъни миллий маҳсулотни бундай учта кўринишга бўлиб ўрганиш ва билиш муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эгадир. Чунки уларнинг ҳар бир тури бўйича талаб ва таклифлар ўрганилиб, талабга яраша ишлаб чиқариш имконини беради.
Яратилган маҳсулот фақатгина натурал жиҳатдан эмас, балки қиймат жиҳатдан ҳам ҳисобга олинади ва унинг қиймат таркиби тахлил қилинади.
Яратилган маҳсулот қиймат жиҳатдан ҳам уч қисмдан иборат бўлади, яъни:
1) ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситалар қийматининг маҳсулотга ўтган қисми (с);
2) янгидан вужудга келтирилган маҳсулотнинг бир қисми, яьни, ишчиларга тегишли қисми - зарурий маҳсулот қиймати (V);
3) янгидак вужудга келтирилган махеулотнинг мулқдорлар, тадбиркорлар ва Жамият учун ишлаб чиқарилган қўшимча маҳсулот қиймати (т)дан иборатдир.
Бирок, шуни таъкидлаш лозимки, ялпи ижтимоий маҳсулот таркибида оралиқ маҳсулот ҳамда такрорий ҳисоб мавжуд бўлганлиги сабабли у ишлаб чиқариш натижасига тўғри баҳо бера олмайди. Шунга кўра, Жамият аъзоларини кўпроқ ишлаб чиқаришнинг пировард натижалари қизиқтиради.
Ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси бўлиб ишлаб чиқариш соҳасидаги ўз ҳаракатини тугатган, Жамият аъзоларининг эҳтиёжларини ё бевосита (истеъмол фонди орқали), ёки билвосита, яъни ишлаб чиқаришни кенгайтириш (жамғариш фонди) орқали қондиришга тайёр маҳсулот ҳисобланади. У ўз ичига такрорий ҳисоб (қоплаш фонди)ни олмайди. Шунга кўра, кўпинча ижтимоий ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси сифатида соф маҳсулот майдонга тушади.
Яратилган маҳсулотдан истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситалари қиймати чегириб ташланса, қолган қисми соф маҳсулот дейилади. Демак, соф маҳсулот бевосита ишлаб чиқаришда банд бўлган менежерлар, ишчилар, дехқонлар, мухандислар, техник ходимлар ва бошқаларнинг янгидан сарф қилинган меҳнати билан яратилган зарурий маҳсулот дан ва қўшимча маҳсулотдан иборатдар.
Зарурий маҳсулот деб ишчи ва хизматчилар иш вақтининг бир қисми бўлган зарурий иш вақтида зарурий меҳнат билан яратилган, ишчи кучини нормай ҳолатда сақлаш ва қайта тиклаш учун зарур бўлган маҳсулотга айтилади. Бунга келгуси авлод ишчиларини етиштириш, яъни ишчиларнинг оиласи ва болалари учун зарур бўлган маҳсулот ҳам киради.
Соф маҳсулотнинг зарурий маҳсулотдан ортиқча қисми, яъни қўшимча иш вақтида қўшимча меҳнат билан яратилган қисми қўшимча маҳсулот дейилади. Янгидан яратилган соф маҳсулотнинг таркибини қуйидаги 4-чизмада аниқроқ тасвирлаш мумкин.
4-чизма. Зарурий ва қўшимча маҳсулотнинг сотилиб, пулга айлангандан кейин ўзгарган шакллари.
Ҳар бир корхонада, тармоқДа қўшимча маҳсулотни кўпайтИриш асосан уч йўл билан - ишловчилар сонини кўпайтириш, иш кунини узайтириш ва иш куни егараси ўзгармаган холда зарурий иш вақтини камайтириш эвазига қўшимча иш вақтини кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.
Иш кунини узайтириш йўли билан олинган қўшимча маҳсулот абсолют қўшимча маҳсулот деб, иш куни ўзгармаганда зарурий иш вақтини камайтириб, қўшимча иш вақтини кўпайтириш эвазига олинган қўшимча маҳсулот эса нисбий қўшимча маҳсулот деб аталади.
Йил давомида олинган қўшимча маҳсулот лар йиғиндиси қўшимча маҳсулот массаси, унинг зарурий маҳсулот га нисбати эса (фоизда ифодаланиши) қўшимча маҳсулот меъёри деб юритилади.
Агар қўшимча маҳсулот меъёрини ш , массасини т, зарурий маҳсулотни V билан белгиласак қўшимча маҳсулот меъёри т = т/ух100% кўринишдаги формула билан аниқланади.
Маълумки, қўшимча маҳсулот билан зарурий маҳсулот ўртасида ҳар доим зиддият ва алоҳадорлик бўлади. Уларнинг ҳар иккаласида ҳам бутун иқтисодиётни ривожлантириш ва Жамият аъзоларининг фаровонлигини ошириш максадлари йўлида фойдаланилади.
Ҳозирги даврдаги бозор иқтисодиётига доир адабиётларда ишлаб чиқариш омиллари билан унинг самаралари ўртасидаги боғлиқликни ишлаб чиқариш функцияси деб аташади. Масалан, ишлаб чиқариш омиллари - ер (Е), капитал (К) ва ишчи кучи (И)ни ишлаб чиқаришда кўллашдан олинган маҳсулот ни М дан иборат, деб фараз қилсак, ишлаб чиқариш функцияси М = /(Е,К,И) дан иборат бўлади.
Бу формула ишлаб чиқаришга жалб қилинган омилларнинг, яъни сарфларнинг ҳар бирлиги эвазига олинган маҳсулотни билдиради ва эътиборни кам ресурс сарфлаб, кўпроқ маҳсулот олиш имкониятини қидиришга қаратади. Ундан ташқари, бу кўрсаткич ҳар бир маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга ва кўпайтириш мўлжалланган маҳсулот ҳажмини ишлаб чиқаришга қанча ресурс сарфи талаб қилинишини аниқлаш имконини беради.
Ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган турли хил омиллар сарфинн бирданига ёки уларнинг айрим турларини кўпайтириш йўли билан маҳсулот ҳажмини кўпайтириш мумкин. Лекин бошқа омиллар ва шароитлар тенг бўлгани ҳолда айрим омиллар сарфини ошириш йўли билан маҳсулотни чексиз кўпайтириб бўлмайди. Омиллардан фойдаланиш ва уларнинг миқдорини ошириш эвазига олинган маҳсулотни уч хил ўлчамда ўлчайдилар: умумий маҳсулот, ўртача маҳсулот ва сўнгги қўшилган маҳсулот.
Умумий маҳсулот жалб килннган барча ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланиш эвазига олинган маҳсулот нинг мутлак ҳажмидир.
Ўртача маҳсулот эса жалб қилинган барча ишлаб чиқариш омилларининг бир бирлигига тўғри келадиган маҳсулотга айтилади: ЎМ = М/{И,К).
Сўнгги қўшилган маҳсулот, деб энг сўнгги қўшилган омил (капитал ёки ишчи кучи) эвазига ўсган маҳсулот га айтилади.
Ҳар бир қўшилган омил эвазига олинган қўшилган маҳсулот эса сўнгги қўшилган омил унумдорлиги деб айтилади. Сўнгги қўшилган маҳсулот (ўсган) миқдорини сўнгги қўшилган (ўсган) ишчи кучи ёки капитал миқдорига бўлиш йўли билан қўшилган омил, яъни қўшилган капитал ёки қўшилгган ишчи кучи унумдорлиги аниқланади, яъни:
КМ = АМ/АК ёки КМ = АМ/АИ .
Бу тушунчаларни қуйидаги жадвалда янада аниқроқ ифодалаш мумкин:
7-жадвал. Қўшилган маҳсулот ва қўшилган омиллар унумдорлиги
Юқорида айтганимиздек, алоҳида олинган омил эвазига қўшилган маҳсулот маълум даражага боргандан кейин камая бошлайди. Бу камайиш айниқса унинг ҳар бир бирлиги эвазига қўшилган маҳсулотда аниқ сезилади. Мана шу қўшилган омил унумдорлигининг пасайишига қараб, маржиналистларнинг вакиллари унумдорликнинг камайиб бориш қонуни деган қонунни кашф этганлар. Уларнинг ғояси бўйича ҳар бир кейинги қилинган ҳаражат ёки омил олдингисига қараганда кам самара беради ва оқибатда умумий ўртача маҳсулот ҳам пасайиб кетади.
Бироқ, шуни таъкидлаш лозимки, кейинги жалб қилинган омил ёки ҳаражат унумдорлигининг пасайиб бориш қонуни қуйидагича тўрт ҳолатда амал қилиши мумкин:
1) ишлаб чиқаришнинг бошқа омиллари ўзгармай, фақат бир омил тўхтовсиз оширилганда;
2) фан-техника тараққий этмаганда ёки ишлаб чиқаришга жалб қилинмаганда;
3) омиллар ўртасидаги миқдорий ва сифатий нисбатлар бузилганда;
4) шарт-шароитни ҳисобга олмасдан ҳаражатлар хўжасизларча, кўр-кўрона амалга оширилганда.
Юқорида белгилангандан бошқа ҳолатларда бу қонун амал қилмайди.
4. Ишлаб чиқариш имкониятлари ва чегараси
Иқтисодиёт назарияси фани мавжуд чекланган иқтисодий ресурслардан қандай қилиб фойдаланилганда Жамиятнинг чексиз эҳтиёжларини тўларок қондириб бориш мумкин, деган муаммо устида бош қотиради. Бунда, биринчидан, иқтисодий ресурслардан фойдаланишнинг турли хил муқобил вариантлари мавжуд бўлиши кўзда тутилиб, улардан энг самаралиси, яъни Шят эҳтиёжларини анча тўлароқ қондирадиган миқдорда товар ва магларни ишлаб чиқариш имконини берадиган тўрини танлаб олишга ҳараакат қилинади.
Иккинчидан, иқтисодий ресурслар нисбатан чекланганлиги сабабли Жамият аъзоларининг барча эҳтиёжларини бирданига қондириш мумкин бўлмайди. Шунинг учун Жамиятга қайси маҳсулотларни ишлаб чиқариш. кайсиларидан вақт инча воз кечиш лозимлигини ҳал қилиш, яъни танлашни амалга ошириш зарур бўлади. Шундай танлаш орқали, ресурсларнинг мавжуд даражасида маҳсулот олишнинг аниқланган энг юқори миқдори Жамиятнинг ишлаб чиқариш имкониятини кўрсатади. Жамиятнинг ишлаб чиқариш имкониятидан тўлиқ фойдаланиш учун, иқтисодий ресурсларнинг тўлиқ бандлигига эришиш ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажмини таъминлаш зарур.
Тўлиқ бандлилик деганда биз ишлаб чиқаришга яроқли бўлган барча ресурслардан тўла унум билан фойдаланишни тушунамиз. Ишчи мажбурий ишсиз бўлиб қолмаслиги, иқтисодиёт ишлашни истаган ва унга лаёқатли бўлган барчани иш билан таъминлаши зарур, ҳайдаладиган ерлар ёки капитад ускуналар ҳам бўш қолмаслиги лозим.
Ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми, ресурсларни самарали тақсимлашни, яъни улардан маҳсулотнинг умумий ҳажмига энг кўп ҳисса қўшадиган этиб фойдаланишни ва мавжуд технологияларнинг энг яхшисини қўллашни ҳам билдиради.
Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш имкониятларининг маълум чегараси бўлади. Ишлаб чиқариш имконияти чегарасини жадвал маълумотларидан фойдаланиб, анча аниқ тасвирлаш мумкин (3-жадвал). Бу муаммонинг моҳияти қуйидагича: ресурслар камёб бўлганлиги сабабли иқтисодиёт тўлиқ бандлилик ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажмида ҳам товар ва хизматларни чекланмаган миқдорда ишлаб чиҳаришни таъминлай олмайди.
Ишлаб чиқариш имкониятлари чегараси тўғрисида яхшироқ таъсаввурга эга бўлиш учун:
биринчидан, иқтисодиёт фақат икки хил маҳсулот - нон ва тегирмон ишлаб чиқаради (бунда нон истеъмол товарларини, тегирмон ишлаб чиқариш воситаларини билдиради);
иккинчидан, иқтисодий ресурслар миқдор ва сифат жиҳатдан ўзгармайди;
учинчидан, меҳнат унумдорлиги ва технология доимий бўлиб қолади, деб фараз қиламиз.
Мавжуд ресурслар чекланганлиги сабабли иқтисодиётнинг тегирмон ва нон ишлаб чиқаришни бирданига кўпайтириб бориш имконияти чекланган. Ресурсларнинг чекланганлиги маҳсулот ишлаб чиқаришнинг чекланганлигини билдиради. Бундай шароитда тегирмон ишлаб чиқаришни ҳар қанча кўпайтиришга, ресурсларнинг бир қисмини - нон ишлаб чиқаришни камайтириш орқали эришади. Аксинча, агар нон ишлаб чиқаришни кўпайтириш афзал кўринса, бунинг учун зарур ресурслар фақат тегирмон ишлаб чиқаришни қисҳартириш ҳисобига олиниши мумкин.
Қуйидаги жадвалда Жамият танлаш мумкин бўлган саноат тегирмонлари ва нон миқдорининг муқобил уйғунлашуви келтирилган. А - муқобил вариантга биноан, иқтисодиёт ўзининг бутун ресурсларини тегирмон, яъни ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқаришга йўналтиради. Е - муқобил вариантда мавжуд ресурслар тўлиғича нон, яъни истеъмол буюмлари ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
3 жадвал. Ресурслар тўлиқ банд бўлаганда ишлаб чиқариш имкониятлари
Жадвалдаги асосий ғоя қуйидагича: ҳар қандай вақт оралиғида иқтисодиёт тўлиқ бандлилик ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажмида У маҳсулотни кўпроқ олиши учун X маҳсулотнинг бир қисмидан воз кечиши зарур. Иқтисодий ресурслар камёб бўлганлиги сабабли, иқтисодиёт X ва У маҳсулотни бир вақтда кўпайтира олмайди.
Ишлаб чиқариш имконияти ҳақидаги тушунчани чуқурлаштириш учун жадвадда келтирилган маълумотларни чизмада тасвирлаймиз (5-чизма).
Ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғидаги ҳар бир нуқта икки хил маҳсулот ишлаб чиқаришнинг қандайдир энг кўп ҳажмини кўрсатади. Нон ва тегирмон ишлаб чиқаришнинг ҳар хил уйгунлашувини амалга ошириш учун Жамият улардаги мавжуд ресурсларнинг тўлиқ бандлилиги ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажмини таъминлаши зарур. Нон ва тегирмоннинг барча уйғунлашуви уларнинг энг кўп миқдорини кўрсатиб, бу барча мавжуд ресурслардан эса самарали фойдаланиш натижасида олиниши мумкин. Ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғдан ташқарида жойлашган ҳар қандай нуқтага (масалак \¥) ресурсларнинг мавжуд ҳажми ва ишлаб чиқаришнинг мавжуд технологиясида эришиб бўлмайди.
Жамият учун маҳсулотларнинг эришиб бўладиган ҳар хил уйғунлашувларидан танлаб олиш имконияти эгри чизиқ ичида жойлашади.
Жамият бу маҳсулотлар уйғунлашувидан бирортасини танлаши зарур: кўпроқ тегирмон ишлаб чиқариш камроқ нон ишлаб чиқаришни билдиради ва аксинча.
5-чизма. Ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи.
Ҳар қандай маҳсулотнинг қандайдир миқдорини олиш учун, воз кечишга тўғри келадиган бошқа маҳсулот миқдори бу маҳсулот нинг муқобил ишлаб чиқариш ҳаражатлари деб аталади.
Биз иқтисодиёт ресурсларнинг тўлиқ бандлиги ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми билан хусусиятли, деб ҳисобладик. Агар банд бўлмаган ресурслар бўлса ёки ресурслари самарасиз фойдаланилса (тўлиқ фойдаланилмаса) иқтисодиёт жадвалда кўрсатилган ҳар бир муқобил вариантдагидан камроқ маҳсулот ишлаб чиқарган ва бу чизмада келтирилган ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғининг ичида жойлашган бўлар эди.
Агар ресурсларнинг миқдори ва сифати, ҳамда технология ўзгарса иқтисодиётда ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми ҳам (ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғининг ҳолати) ўзгаради. Мавжуд ресурсларнинг кўпайиши ҳар бир вариантда битта ёки ҳар иккала маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайишига олиб келади.
5. Ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги ва унинг кўрсаткичлари
Ишлаб чиқариш самарадорлиги ва уни ошириш масаласи ҳар доим иқтисодиёт назарияси фанининг долзарб муаммоси сифатида, унинг диққат марказида бўлиб келади. Айниқса ҳозирги пайтда бу масала янада кескин қўйилмоқда. Бунинг сабаби шундаки, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширмасдан туриб мамлакатимиз олдида гурган муҳим масала - мустақил Иқтисодий тараққиётни жадаллаштириш вазифасини амалга ошириб бўлмайди. Самарадорликнинг иқтисодий мазмуни сифатида ҳар доим ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси билан унга авансланган ресурслар, маблағлар ёки сарфланган ҳаражатлар ўртасидаги нисбат тушунилади.
Лекин, турли ижтимоий-иқтисодий тизимлар шароитида шу Жамиятнинг мақсадидан келиб чиқиб, самарадорлик муаммосининг туб моҳияти ўзгаради. Бозор иқтисодиёти шароитвда ишлаб чиқаришнинг асосий мақсади фойда олишга қаратилганлиги сабабли ҳар бир иқтисодий субъект кўпроқ фойда олишга интилади. Шунинг учун ҳам ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини олинган фойданинг (Ф) ишлаб чиқаришга сарфланган ресурс ҳаражатларига (ИХ) нисбати билан аниқланади,яъни:
Бу ерда: Р' - фойда меъёри, ИХ - иқтисодий ресурс ҳаражатлари.
Иқтисодий адабиётларда самарадорликнинг бош мезони ҳақида ҳам бир қанча фикрлар мавжуд. Айрим олимлар ишлаб чиқариш самарадорлигининг бош мезони фойда, бошқа бирлари эса ялпи миллий маҳсулот, соф маҳсулот, учинчилари миллий даромад, тўртинчилари эса қўшимча маҳсулот деб кўрсатадилар. Биз ҳозир бу ерда фикрларнинг қайси бири тўғри эканлиги ҳақида батафсил тўхтолмаймиз, лекин шуни айтиш керакки, кўпчилик олимлар томонидан бозор иқтисодиёти шароитида самарадорликнинг бош кўрсаткичи олинган фойданинг ҳаражатларга нисбати, яъни рентабеллик ёки фойдалилик даражаси билан белгиланади, деб тан олинади. Ишлаб чиқариш самарадорлиги кўп қиррали масала бўлиб, бу айтилган биргина асосий кўрсаткичда, уни тўла равишда ҳар томонлама ифодалаб бўлмайди. Шунинг учун ишлаб чиқариш самарадорлигини тўла ифодалашда унда қатнашган омилларнинг унумдорлигини, улардан самарали фойдаланиш даражасини билдирадиган кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади.
Булардан бири меҳнат унумдорлигидир. Меҳнат унумдорлиги деб ишчи кучининг вақт бирлиги мобайнида маҳсулот яратиш қобилиятига айтилади ва ишлаб чиқарилган маҳсулот нинг (истеъмол қийматининг) сарфланган меҳнат миқдорига нисбати билан белгиланади. Сарфланган меҳнат миқдори эса ишланган вақт билан, киши куни, киши соати ва ҳ.к. билан белгиланади. Агар меҳнат унумдорлигини МУ, маҳсулотни М билан, сарфланган иш вақтини В билан белгиласак, меҳнат унумдорлиги қуйидагича аниқланади: МУ = М/В . Меҳнат унумдорлиги сарфланган жонли меҳнатнинг ҳар бир бирлиги эвазига, яъни киши куни, киши соати ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори билан аниқланади.
Самарадорликни аниқлашда капитал унумдорлиги деган кўрсаткичдан ҳам фойдаланилади ва унда ишлаб чиқаришда қатнашган капиталнинг ҳар бир бирлиги эвазига олинган маҳсулот, даромад ёки фойда билан аниқланади. Агар капитал унумдорлигини - КУ деб, ишлаб чиқаришда қатнашган капитал миқдорини - К, маҳсулот ни - М, ялпи даромадни - ЯД билан, фойдани - Ф билан белгиласак, қуйидаги формулалар ҳосил бўлади:
КУ = М/К ; КУ = ЯД/К ; КУ = Ф/К .
Самарадорликни аниқлашда бу кўрсаткичлардан ташқари маҳсулот нинг меҳнат сиғими, материал сиғими, энергия сиғими, деган кўрсаткичлар ҳам қўлланилиб, улар ишлаб чиқарилаётган маҳсулот нинг ҳар бир бирлигини яратиш учун кетган, ёки ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меҳнат, энергия ва моддий ашёлар миқдорини ифодалайди.
Бу кўрсаткичларнинг ҳар бири ишлаб чиқаришда қатнашган турли омиллар самарадорлигини ифодалаб, бир-бири билан чамбарчарс боғлиқ ва бир-бирини тўлдиради.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун унга таъсир қиладиган омилларни ҳам билиш зарурдир. Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга бир қанча омиллар таъсир қилади:
1. Илмий-техник тараққиётни тезлаштириш ва унинг натижаларини тезлик билан ишлаб чиқаришда қўллаш.
2. Ишлаб чиқаришни рационал жойлаштириш, ихтисослаштириш ва кооперациялаш.
3. Иқтисодиётнинг таркибий қисмларини ва унинг ташкилий бўғинларини ўзгартириш.
4. Ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш ва уларнинг фаоллигини ошириш.
5. Мавжуд табиий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона, тежаб-тергаб фойдаланиш, янги, арзон, сифатли хомашё ва энергия турларини, экинларнинг янги ҳосилдор навларини, чорва молларининг маҳсулдор зотларини топиб ишлаб чиқаришга жорий қилиш.
6. Кишиларнинг билим савиясини, малакасини ошириш, етук ишчи ва мутахассислар тайёрлаш.
Булар ичида фан-техника тараққиёти омили ҳозирги кунда республикамиз учун долзарб ва муҳим аҳамият касб этади. Фан-техника тараққиётининг эволюцион ва революцион шакллари фарқланади. Эволюцион шаклда ривожланиш деганда, ФТТнинг мавжуд технологияси асосида, машиналар ва ускуналар қисман модернизациялаш асосида ривожланиши тушунилади.
Революцион шаклда ривожланиши деганда эса, фан-техниканинг бир қанча соҳаларида бирданига катта ўзгаришлар бўлиб, техниканинг энг сўнгги янгиликларини, авлодларини ишлаб чиқаришда қўллаш, принципиал янги технологик тизимга ўтиш тушунилади. Фан-техника тараққиётининг кейинги шаклда ривожланиши юксак самара беради. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Респубпикасининг Президенти И.А.Каримов ўзининг асарларида 1111одиетнинг барча тармоқларини ҳозирги замон фан ва техникасининг энг янги ютуклари билан қайта қуроллантириш лозимлигини таъкидламоқда.
Шунинг учун энг аввало техника тараққиётининг асосини ташкил этувчи ишлаб чиқаришнинг ҳам соҳаларини янги, унумдор, арзон техника билан 1111И оМантиРУвчи машинасозликни ривожлантиришга эътиборни қаратмоқ лозимдир.
Асосий таянч тушунчалар:
Ишчи кучи - инсоннинг меҳнат қилиш га бўлган ақлий ва жисмоний имкониятлари йиғиндиси.
Меҳнат қуроллари - инсоннинг табиатга, меҳнат предметларига таъсир етишда восита бўлиб хизмат қиладиган нарсалар: машиналар, станоклар, тракторлар, плуглар, қурулмалар, ускуналар ва бошқалар.
Меҳнат предметлари - бевосита меҳнат таъсир қиладиган, яъни маҳсулот тайёрланадиган нарсалар (ер - сув, хом ашё, материаллар ва бошқалар).
Капитал - ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда ишлатилиб, ўз эгаларига даромад келтирадиган ишлаб чиқариш воситалари, товарлар ва пул маблағлари.
Ер-сув - тупроқ унумдорлиги, ўтлоқлар, сувлар, ўрмон, қазилма бойликлардан иборат бўлган ва фойдаланишга тортилган табиий ресурслар.
Тадбиркорлик қобилияти — инсонда бўлган ташаббускорлик, ташкилотчилик, новаторлик, иқтисодий хавфдан, жавобгарликдан чўчимаслик ҳислатларининг бирлиги.
Ишлаб чиқариш жараёни - кишиларнинг мақсадни кўзлаб амалга ошириладиган фаолияти бўлиб, истеъмол учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни яратишга қаратилган жараён. Ишлаб чиқариш жараёни бир томондан истеъмол қийматларини (нафлиликни) яратиш жараёни бўлса, иккинчи томондан қийматнинг ўсиши жараёни.
Ижтимоий ишлаб чиқариш - ўзаро боғлиқликда ва доимий алоҳада бўлган барча индивидуал ишлаб чиқаришларнинг бирлиги.
Ишлаб чиқаришнинг умумий самараси - ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси билан унга сарфланган ресурс ҳаражатлари ўртасидаги нисбат.
Зарурий маҳсулот - ишчи ва хизматчиларнинг зарурий иш вақтида яратилган ва ишчи кучини нормай ҳолатда сақлаш ва қайта тиклаш учун зарур бўлган маҳсулот.
Қўшимча маҳсулот - ишчи ва хизматчиларнинг қўшимча иш вақтида яратилган маҳсулот бўлиб, соф маҳсулотнинг зарурий маҳсулотдан ошиқча қисмидир. Қўшимча маҳсулот тадбиркорларга, мулкдорларга ва давлатга тегишлидир.
Ишлаб чиқариш функцияси - ишлаб чиқариш омиллари билан унинг самаралари ўртасидаги боғлиқликни билдиради.
Қўшилган капитал - ишлаб чиқаришда мавжуд банд бўлган капитал миқдорига янги қўшимча равишда сарфланган капитал, бошқача қилиб айтганда капитал миқдорининг ўсган қисми.
Ўртача Маҳсулот - жалб қилинган ишчи кучи ва капиталнинг бир-бирлигига тўғри келадиган маҳсулот миқдори.
Сўнгги қўшилган маҳсулот - сўнгги қўшилган омил (капитал ёки ишчи кучи) эвазига ўсган маҳсулот.
Назорат учун саволлар ва топшириқлар:
1. Ишлаб чиқариш омиллари нималардан иборат?
2. Капитал тушунчасига таъриф беринг ва унинг таркибига нималар киришини тушунтириб беринг.
3. Ишлаб чиқариш жараёнининг мазмунини ва унинг икки томонини тушунтиринг.
4. Ишлаб чиқаришнинг умумий ва пировард натижаларини тушунтириб беринг.
5. Яратилган маҳсулотнинг натурал ва қиймат таркиби нималардан иборат?
6. Зарурий ва қўшимча маҳсулот нима, қўшимча маҳсулот меъёри ва массаси формуласини ёзиб тушунтиринг.
7. Қўшилган меҳнат, қўшилган капитал ва қўшилган маҳсулот тушунчаларини изоҳлаб беринг.
8. Сўнгги қўшилган меҳнат ва капитал унумдорлигининг пасайиб бориш қонунининг моҳияти нима ва у ҳозирги даврда амал қиладими?
3-МАВЗУ. ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ТИЗИМЛАР ВА МУЛКЧИЛИК
МУНОСАБАТЛАРИ
Режа:
1. Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт босқичлари ва уларни билишга бўлган турлича ёндашувлар
2. Иқтисодий тизимлар ва уларнинг турли моделлари.
3. Мулкчилик муносабатларининг моҳияти ва иқтисодий мазмуни. Мулк объектлари ва субъектлари.
4. Мулкчиликнинг турли шакллари ва уларнинг иқтисодий мазмуни.
5. Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш мақсади, йўллари ва усуллари.
КИРИШ
Иқтисодий муносабатларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши Жамият тараққиётининг турли босқичларида ўзига хос хусусият касб этади. Иқтисодий муносабатлар бир жойда ўзгаришсиз қотиб турмайди. Улар доимо ўзгариб, ривожланиб боради. Шунга кўра, мазкур мавзуда ижтимоий-иқтисодий тараққиёт босқичлари ва уларни билишга бўлган турлича ёндашувлар, ишлаб чиқаришнинг ижтимоий ва технологик усуллари ҳамда иқтисодий тизим тушунчалари батафсил кўриб чиқилади. Таҳлил давомида иқтисодий тизим моделлари ва уларнинг хусусиятлари кўрсатиб берилади.
Ишлаб чиқариш ҳар доим маълум мулкчиликнинг аниқ шакли доирасида содир бўлади. Шунинг учун бу ерда мулкчилик муносабатларининг моҳияти, мулк шаклларининг иқтисодий мазмуни ва бозор иқтисодиётини шакллантириш жараёнида мулк шаклларининг ўзгартириш йўллари ва усуллари каби масалаларга алоҳида ўрин ажратилади.
1. Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт босқичлари ва уларни билишга бўлган
турлича ёндашувлар
Кишилик Жамияти ишлаб чиқариш муносабатлари ва ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўзаро бирлиги ва зиддияти асосида тараққий этиб бориб, унинг турли босқичларига ўзига хос бўлган иқтисодий тизимлар мувофиқ келади. Инсоният тараққиёти босқичлари ва ҳар бир босқичга хос бўлган иқтисодий тизимларни ўрганиш иқтисодий жараёнларни, уларни ўзгарувчан эканлигини билишда муҳим аҳамиятга эгадир.
Тараққиёт босқичларини билишда турли хил ёндашувлар мавжуд бўлиб, улардан асосийлари сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
- тарихий-формацион ёндашув;
- маданийлашиш (цивилизация) даражаси жиҳатдан ёндашув;
- техника ва технологик тараққиёт даражаси жиҳатидан ёндашув;
- ижтимоий-иқтисодий шакллар ўзгариши жиҳатидан ёндашув.
Ижтимоий тараққиёт босқичларини билишга тарихий-формацион ёндашувда ишлаб чиқаришнинг ижтимоий усуллари ва унинг таркибий кисмларини тахлил қилишга эътибор берилган.
Ишлаб чиқариш усули ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш иқтисодий муносабатларининг бирлигидан иборат. Ишлаб чиқаришнинг шахсий ва моддий омиллари, яъни ишчи кучи билан ишлаб чиқариш воситалари биргаликда Жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучларини ташкил қилади. Бошқача айтганда, ишлаб чиқарувчи кучлар — бу ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнида кишилар билан табиат ўртасидаги боғланишни амалга оширувчи шахсий ва техник-буюмлашган элементлар тизимидан иборат. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражаси ижтимоий тараққиётнинг энг муҳим мезони ва умумий кўрсаткичидир.
Одамлар ишлаб чиқариш жараёнида фақат табиат ашёлари ва бошқа моддий ашёлар билан эмас, шу билан бирга ўзаро бир-бири билан ҳам муносабатларда бўладилар, яъни ишлаб чиқариш муносабатларига киришадилар. Бунда ишлаб чиқаришда таркиб топадиган ташкилий-иқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар бир-биридан фарқ қилади. Ташкилий-иқтисодий муносабатлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш жараёнида вужудга келади. Мазкур муносабатлар кишилар ўртасидаги алоқалар сифатида намоён бўлиб, шу билан бирга ишлаб чиқариш ҳолатини бевосита тавсифлайди, ишлаб чиқарувчи кучлар тараққиёти муайян босқичларининг хусусиятларини ва уларнинг ижтимоий уйғунлашувини акс эттиради. Бу масалан, меҳнат тақсимоти, уни ихтисослаштириш ва кооперациялаш, ишлаб чиқаришнинг тўпланиши ва уйғунлаштирилишидир.
Ишлаб чиқариш ҳар доим муайян ижтимоий шаклга эга бўлади. Бу ижтимоий шакл ижтимоий-иқтисодий муносабатларни вужудга келтиради, уларнинг моҳияти ва асосини ишлаб чиқариш воситаларига мулкчилик муносабатлари ташкил этади.
Ижтимоий-иқтисодий муносабатлар — бу кишилар учун зарур бўлган ҳаётий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган муносабатлардир. Улар такрор ишлаб чиқариш муносабатлари ёки иқтисодий муносабатлар, деб ҳам аталади.
Ишлаб чиқарувчи кучлар ривожининг муайян даражаси ишлаб чиқариш муносабатларининг у ёки бу тўрини тақозо қилади. Муайян тараққиёт даражасидаги ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатлари муайян тўрининг бирлиги ва ўзаро таъсири ишлаб чиқариш усулини ташкил этади.
Ишлаб чиқариш муносабатлари фақат ишлаб чиқарувчи кучлар билангина ўзаро алоҳада бўлиб қолмайди. Улар бир вақтда базис ҳам ҳисобланиб, унинг устида ишлаб чиқариш муносабатларининг ушбу тизимига хос бўлган алоҳида сиёсий, ҳуқуқий, мафкуравий, миллий, оилавий ва бошқа ижтимоий муносабатлар ҳамда тартиботларнинг алоҳида турлари ҳад кўтаради. Ана шуларнинг йиғиндиси Жамиятнинг устқурмасини ташкил этади. Сиёсат, ҳуқуқ, ахлоқ ва устқурманинг бошқа элементлари ҳам фаол роль ўйнайди, ўзларини вужудга келтирган ишлаб чиқариш муносабатларига, улар орқали эса Жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучларига ҳам акс таъсир кўрсатади.
Ишлаб чиқариш усули билан Жамият устқурмаси ижтимоий-иқтисодий формацияни ташкил этади (1-чизма).
1-чизма. Ижтимоий-иқтисодий формациянинг таркибий тузилиши.
Бу ерда икки ҳолатга эътибор бериш муҳим. Биринчидан, ишлаб чиқариш муносабатлари мустақил, алоҳида тизимни ташкил қилмайди. Улар ишлаб чиқарувчи кучлар билан ҳам, шунингдек, устқурма билан ҳам ҳар доим ўзаро таъсирда бўлади. Иккинчидан, турли формацияларда ўзига хос ишлаб чиқариш муносабатлари амал қилади ва бу эса ҳар бир формацияга мос келувчи ишлаб чиқариш усулини белгилаб беради.
Инсоният Жамияти тарихида бир-бири билан изчил алмашиниб турган қатор ишлаб чиқариш усуллари ва шунга мувофиқ ижтимоий-иқтисодий формациялар ажралиб туради.
Ишлаб чиқариш усуллари алмашинишининг классик намунаси Европада намойиш қилинган, деб ҳисобланади. Европа ҳудудида бир-бири билан алмашиниб, ибтидоий жаъмоа, қулдорлик, феодал ва капиталистиқ муносабатлар изчил таркиб топди. Бошқа қитьаларга келганда эса, бу ерда капитализмгача бўлган даврда мана шу марраларнинг ҳаммаси аниқроқ кдйд этилган. Осиё, Африка, Австралияда Европа мустамлакачилигининг таъсири сезилади. Адабиётларда Осиёча ишлаб чиқариш усули, деб аталмиш усул ҳақида ҳам қайд қилинади. Бу усулнинг шаклланишида мамлакатларнинг катта туркумига хос бўлган ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатларининг суғориш тизимларини марказлаштирилган тарзда тартибга солиб туриш ва давлатнинг ана шу шароитларда алоҳида роли билан боғлиқ сифат хусусиятлари акс этади.
Иқтисодий фанда ижтимоий тараққиётни цивилизациянинг тарихий ривожланиш типлари натижаси сифатида ўрганиш ҳам муҳим ўрин тутади. «Цивилизация» сўзи лотинчада фуқароларга оид, ижтимоий деган маъноларни англатади. Бу тушунча фанга француз файласуфлари томонидан нисбатан яқин вақт - икки аср олдин киритилган бўлиб, тафаккур ва эркинлик ҳукмрон бўлган Жамиятларни тавсифлаш учун қўлланилган. Умуман олганда цивилизация ривожланган мамлакатлардаги Иқтисодий ва ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларнинг оқилона ташкил этилган тузуми сифатида талқин этилади.
Жамият тараққиётини цивилизация нуқтаи-назаридан ўрганишда цивилизацияларнинг алмашуви назарияси муҳим ўрин тутади. Бу назария тарафдорлари қуйидаги 7 та босқичдан иборат! цивилизацияни ажратиб кўрсатадилар:
1) давомийлик муддати 30-35 асрни ўз ичига олган неолит даври;
2) давомийлик муддати 20-23 асрни ўз ичига олган шарқий қулдорлик даври (бронза асри);
3) давомийлик муддати 12-13 асрни ўз ичига олган антик давр (темир асри);
4) давомийлик муддати 7 асрни ўз ичига олган эрта феодал даври;
5) давомийлик муддати 4,5 асрни ўз ичига олган индустрлашишдан олдинги давр;
6) давомийлик муддати 2,5 асрни ўз ичига олган индустриал даври;
7) давомийлик муддати 1,3 асрни ўз ичига олган юқори индустрлашиш даври.
Бу қайд қилинган босқичлардан кўриниб турибдики, ушбу назарияда турли қарашлар ва ёндашувларни аралаштириш ҳолатига йўл қўйилиб, Жамият тараққиёти босқичларини ажратишнинг аниқ бир мезони ёки белгиси мавжуд эмас.
Жамият тараққиёти босқичларига технологик ёндашув ҳам маълум бир оқим ҳисобланади. Улар Жамият тарихий тараққиёти давомида рўй бераётган ўзгаришлар кўлами ва тавсифини яхшироқ тушуниб олиш учун ишлаб чиқаришнинг турли технологик усулларини таҳлил этиш, машиналашган ишлаб чиқаришнинг вужудга келиши ва ривожланиш тарихига мурожаат қилиш зарур, деб ҳисоблайдилар.
Меҳнат воситалари, материаллар, технология, энергия, ахборотлар ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан биргаликда ишлаб чиқаришнинг технологик усули дейилади.
Улар ўртасидаги чегараларни Жамият тараққиёти тарихининг йирик босқичлари ажратиб туради. Бир технологик ишлаб чиқариш усулидан бошқасига ўтиш асосан меҳнат воситаларининг тавсифидаги ўзгаришлар, фан ва техника тараққиёти билан белгиланади.
Ишлаб чиқариш технологик усулларининг дастлабки учта босқичлари алоҳида фарқланади. Булар оддий кооперация, мануфактура ва машиналашган ишлаб чиқариш. Оддий кооперация - бу бир хил ишни ёки хизмат вазифасини бажарувчи ходимларнинг энг оддий шаклидаги уюшиши, биргалашиб маълум тартиб асосида ишлайдиган кишилар гурухидир.
Кооперациянинг якка тартибдаги ҳунармандчилик ишлаб чиқаришига нисбатан афзалликлари қуйидагилар орқали намоён бўлади:
1) кўплаб ишчиларнинг биргаликдаги меҳнати ишчи кучидаги алоҳида тафовутларнинг йўқолишига, уларнинг сифат жиҳатидан бир хиллалашувига олиб келди;
2) бино ва иншоотлардан биргаликда фойдаланиш натижасида ёқилғи, ёритиш ва бошқа шу каби ҳаражатларнинг кам сарфланиши, маҳсулот бирлигига тўғри келувчи ишлаб чиқариш воситаларининг тежалишига олиб келди;
3) биргаликдаги меҳнат беллашувни келтириб чиқариб, меҳнат унумдорлигини оширди.
Мануфактура - бу меҳнат тақсимотига асосланган, лекин машина ҳали мавжуд бўлмаган шароитдаги кооперациядир. Мануфактура даврида ишлаб чиқаришнинг умумлашув жараёни давом этади. Ялпи ишчи кучи таркиб топади, ҳар бир айрим ходим эса ялпи ишчи кучининг таркибий қисмига айланади. Бунда оддий кооперациядагидек қўл меҳнатига ва қўл меҳнатига асосланган қуролга таянади.
Мануфактура ихтисослаштирилган қурол ва асбоблар вужудга келтириб ҳамда ишчини тор операцияларни бажаришга боғлаб, йирик машиналашган ишлаб чиқаришга ўтиш учун зарур шарт-шароит тайёрлайди. Бу даврда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, меҳнатнинг мазмуни ва тавсифида, ишлаб чиқаришнинг бутун технологик усулида, иқтисодий муносабатларда ва бутун ижтимоий ҳаётда ҳам туб ўзгаришлар рўй беради. XVIII асрнинг сўнгги 30 йили ичида бошланган саноат революцияси натижасида йирик машиналашган ишлаб чиқариш вужудга келди.
Йирик машиналашган ишлаб чиқариш меҳнат тақсимоти ҳамда машинали меҳнатга асосланган кооперациядир. Фабрика ичидаги меҳнат тақсимоти тамомила машиналарнинг вазифалари билан белгиланади.
Фан-техника, технология ва ахборот тизимидаги ўзгаришларга қараб Р.Арон, Дж. Гелбрейт, У.Ростоу ва бошқа олимлар Жамият тараққиёти босқичларини уч босқичга: индустрлашгангунгача бўлган Жамият, индустрлашган Жамият, юқори индустрлашган ёки ахборотлашган Жамиятларга бўлиб ўрганишни тавсия этадилар.
Бунда улар индустрлашгангунгача бўлган Жамиятнинг асосий белгилари сифатида: а) аҳолининг асосан қишлоқ хўжалиги билан бандлиги; б) қўл меҳнатининг ҳукмронлиги; в) меҳнат тақсимотининг жуда саёзлиги (дехқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик, савдо, бошқарув ва бошқалар); г) натурал хўжаликнинг ҳукмронлигини кўрсатади.
Жамият тараққиётининг иккинчи муҳим босқичи индустрлашган Жамиятнинг асосий белгилари деб: а) ишлаб чиқаришнинг машиналашганлиги; б) саноатнинг фан-техника ютуқлари асосида ривожланиши, унда ишчилар сонининг кўпайиши; в) шаҳар аҳолисининг қишлоқ аҳолисига нисбатан кўпайиши ва бошқалар. Тараққиётнинг учинчи муҳим босқичи юқори даражада индустрлашган Жамиятнинг асосий белгилари: а) хизмат кўрсатиш соҳасининг юксак даражада ривожланиши; б) ишчи кучининг асосий қисми (60-70%) шу соҳада банд бўлиши; в) фаннинг бевосита ишлаб чиқарувчи кучга айланиши, фан ходимларининг ва малакали мутахассислар мовқеининг ошиши; г) иқтисодиётнинг ҳам соҳаларида ва кундалик ҳаётда ахборот ва ҳисоблаш техникаларининг кенг қўлланилиши; д) товарлар ва хизматлар сифатига путур етказмасдан иқтисодий ресурсларнинг ҳам турларини тежаш имконини берадиган янги техника ва технологияларнинг кенг қўлланилиши ва бошқалар.
Биз юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, техника ва технологиядаги ўзгаришлар Жамият тараққиётида асосий ролни ўйнайди ва ташкилий, бошқарув тизимларининг, ишчи-хизматчилар таркибининг ўзгаришига, меҳнат унумдорлигининг ўсишига олиб келади. Лекин, бу техник ўзгаришларга қараб бир томонлама ёндашув билан Жамият тараққиёти қонунларини аниқлаб бўлмайди. Айниқса, иқтисодий тизимлар ва уларнинг ҳарактерини билишда ҳам техник, ҳам ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг биргаликда олиб, уларнинг ўзаро бир-бирига таъсирини ва шу диалектик алоорлик ва таъсир натижасида содир бўладиган тараққиёт қонунларини ўрганиш зарурдир.
Жамият тараққиётига, жумладан техника ва технологияларнинг ривожига ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг кучли таъсирини шунда кўриш мумкинки, бир неча минг йиллаб ривожланмай ётган техника ва технология тараққиёти товар хўжалиги ва бозорнинг вужудга келиши билан гуркираб ўсиб кетди.
Техника тараққиётининг барча босқичлари, яъни оддий кооперация, мануфактура, машиналашган яъни индустрлашган ишлаб чиқариш, юқори даражадаги индустрлашган, ахборотлашган Жамият босқичлари кейинги 250-300 йилга, яъни товар хўжалиги ривож топган даврга тўғри келади. Шунинг учун ҳам кейинги пайтда кўпгина иқтисодчилар Жамият тараққиёти босқичларини иқтисодий тизимларга бўлиб ўрганадилар.
Ҳар бир даврда ва маконда амал қилаётган иқтисодий муносабатлар мажмуаси - иқтисодиётни ташкил қилиш шакллари, хўжалик механизми ва иқтисодий муассасалар билан биргаликда Иқтисодий тизимни ташкил қилади.
Иқтисодий назарияда кўпинча иқтисодий тизим тушунчасини ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражаси билан боғлаб туркумлашга ҳаракат қилинади. Шу асосда дунёдаги ривожланган мамлакатлар иқтисодий тизимининг учта нусхасига гуруҳланади: анъанавий иқтисод иёт, маъмурий буйруқбозлик иқтисодиёти ва бозор иқтисодиёти тизимлари.
Анъанавий иқтисодиёт - деярли барча мамлакатлар босиб ўтган тарихий тизимдир. У ҳозирги даврда ҳам кўплаб Иқтисодий жиҳатдан кам ривожланган мамлакатларда мавжуд бўлиб, уларда урф-одатлар, удумларга, анъаналарга асосланган иқтисодий жараёнларга амал қилади. Уларда натурал ёки майда товар хўжалиги ҳукмрон бўлади. Бу ерда ишлаб чиқариш, айирбошлаш, даромадларни тақсимлаш вақти-вақти билан ўрнатиладиган урф-одатларга асосланади. Меросхўрлик ва сулола (табақа) шахсларнинг иқтиеодий ролида уКМронлик қилади, ижтимоий-Иқтисодий турғунлик аниқ ифодаланади. Хехника тараққиёти ва янгиликларни жорий қилиш кескин чекланган, чунки уЛар анъаналар билан зиддиятли ҳисобланади ва ижтимоий тузум баркарорлигига хавф туғдиради. Иқтисодий фаолиятга нисбатан диний ва маданий тартиблар бирламчи ҳисобланади.
Бу ерда шуни таъқидлаш лозимки, иқтисод муаммосини ҳал қилишнинг бир хил ва умум тан олинган ечими мавжуд эмас. Ҳар хил маданият ва тарихий ўтмиш, ҳар хил урф-одат ва анъаналар, ҳарама-қарши мафкуравий қарашларга эга бўлган турли Жамиятлар аниқ иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун турли хил тартиблардан фойдаланади.
Бозор иқтисод иётига ҳарама-қарши тизим маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиёти ҳисобланади. Бу тизим амалда барча моддий ресурсларга ижтимоий, аниқроғи, давлат мулкчилигининг ҳукмронлиги ва маъмурий органлар томонидан иқтисодий қарорларнинг марказлашган тартибда қабул қилиниши билан ҳарактерланади. Фойдаланадиган ресурсларнинг ҳажми, маҳсулотнинг таркиби ва тақсимланиши, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш кабиларга тегишли барча муҳим қарорлар марказий бошқариш органлари томонидан кабул қилинади.
Иқтисодий тараққиётда муҳим босқич ҳисобланган тизим-бозор иқтисодиёти тизимидир.
Бозор иқтисодиёти тизими асосан икки босқичга эгадир. Биринчиси эркин рақобатга асосланган классик бозор иқтисодиёти бўлиб, баъзи адабиётларда уни соф капитализм деб ҳам юритилади. Иккинчиси эса ҳозирги замон ривожланган бозор иқтисодиёти бўлиб, уни аралаш иқтисодиёт тизими, деб ҳам юритилади.
Эркии рақобатга асосланган бозор иқтисодиёти ресурсларга хусусий мулкчилик, иқтисодий фаолиятда ва тадбиркорликда эркинлик, иқтисодий жараёнларни тартиблашда ва уйғунлаштиришда бозор механизмидан фойдаланиш билан тавсифланади. Бундай тизимда унинг ҳам бир қатнашчисининг хулқ-атвори шахсий манфаатига асосланади, ҳар бир иқтисодий бирлик, алоҳида қабул қилинган қарорлар асосида, ўзларининг даромадларини энг юқори даражада етказишга интилади. Бозор тизими ёрдамида алоҳида қабул қилинган қарорлар уйғунлаштирилади. Рақобат шароитида товарлар (хизматларнинг) ишлаб чиқарилиши, ресурсларнинг таклиф қилиниши шуни билдирадики, ҳар бир маҳсулот ва ресурсларнинг кўплаб мустақил ҳаракат қилувчи ҳаридор ва сотувчилари мавжуд бўлади. Бу ерда Иқтисодий жараёнларга давлатнинг аралашуви чекланган тавсифга эга бўлади. Шу сабабли давлатнинг роли, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва эркин бозорнинг амал қилиниши енгиллаштирувчи ишончли ҳуқуқий тартиблар Ўрнатишдан иборатдир.
Ҳозирги замон бозор иқтисодиёти. Ҳозирги даврда реал ҳаётда бозор иқтисодиёти соф бозор механизми ва режали иқтисодиёт элементларини мужассамлаштиради. Мулкчиликнинг ҳар хил шакллари, тадбиркорликнинг турли йўналишлари мавжуд бўлади, унда режалаштириш, прогнозлаш, аҳолини ижтимоий химоялаш кучаяди. Масалан, АҚШ иқтисодиёти ҳозирги даврда олдинги эркин бозор иқтисодиётидан сезиларли фарқ қилади. Бу фарқлар қуйидагиларда кўринади:
Биринчидан, мулкнинг бир қисми давлат қўлида бўлиб, у иқтисодиётда фаол роль ўйнайди. Бу иқтисодиётнинг барқарорлиги ва ўсиши учун шароит яратишда, бозор тизими етарли даражада ишлаб чиқармайдиган ёки умуман етказиб бермайдиган айрим товарлар ва хизматлар билан таъминлашда, даромадлар тақсимланишини ўзгартиришда ва шу кабиларда намоён бўлади. Иккинчидан, соф капитализмдан фарқ қилиб америка иқтисодиётига йирик корпорациялар ва кучли касаба уюшмалари шаклидаги қудратли иқтисодий ташкилотлар мавжуд.
Бу ерда, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, хусусий мулкчилик ва бозор тизимига суяниш, ижтимоий мулкчилик ва марказдан режалаштириш ҳар доим ҳам бир вақтда мавжуд бўлмаслиги мумкин. Масалан, собиқ миллатчи- Германия иқтисодиёти авторитар капитализм, деб аталган, чунки мулкчилик хусусий бўлиб қолсада, мамлакат иқтисодиёти каттиқ назорат остига олинган ва марказдан бошқарилган. Бунинг акси, бозор социализми деб аталган собиқ федератив Югославия иқтисодиётида ресурсларга ижтимоий мулкчилик хос бўлган ва бир вақтда иқтисодий фаолиятни ташкил қилиш ва бошқаришда эркин бозор асосида олиб борилган. Швеция иқтисодиётида ҳам 90%дан ортиқ хўжалик фаолияти хусусий фирмаларда тўпланган бўлсада, давлат иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва даромадларни қайта тақсимлашда фаол қатнашади. Ҳозирги вақт да Хитой Ҳалқ Республикасида давлатнинг марказлашган ҳолда иқтисодиётга аралашуви ва режалаштириш тизими сақланиб қолган ҳолда бозор механизмлари муваффақият билан қўлланилиб, барқарор ва тез суръатлар билан иқтисодий ўсишга эришмокда.
3. Мулкчилик муносабатларининг моҳияти ва иқтисодий мазмуни. Мулк объектлари ва субъектлари
Мулкчилик муносабатлари ҳар қандай Жамият Иқтисодий тизимининг асосий муносабатларидан бирини ташкил қилиб, инсоният тараққиётининг маҳсули ҳисобланади.
Мулкчилик муносабатлари моддий ва маънавий неъматларни ишлаб чиқариш, ҳамда Жамият бойликларини ўзлаштириш жараёнларида вужудга келади.
Шундай экан, мулкчилик муносабатлари - бу мулкка эгалик қилиш . фойдаланиш, гасарруф этиш ва ўзлаштириш жараёнларида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлардир.
Мулкка эгалик қилиш мулкнинг эгаси қулида сақланиб туришини билдиради ва яратилган моддий бойликларни ўзлаштиришнинг ижтимоий шаклини ифодалайди. Айрим ҳолларда мулкка эгалик қилиш унинг эгаси ихтиёрида сақланган ҳолда, ундан амалда фойдаланиш эса бошқалар қўлида бўлади. Бунга ижарага берилган мол-мулкни мисол қилиб келтириш мумкин.
Мулкдан фойдаланиш - бу мол-мулкнинг иқтисодий фаолиятда ишлатилиши ижтимоий ҳаётда қўлланилишидир. Мол-мулкни ўзлаштириш юз берганда у даромад олиш учун ёки шахсий эҳтиёжни қондириш учун ишлатилишини билдиради. Мулкни тасарруф этиш - бу мол-мулк тақдирининг мустакил ҳал қилинишидир. У мол-мулкни сотиш, мерос қолдириш, хадя қилиш , ижарага бериш каби холлар орқали рўй беради.
Мулкчилик муносабатларининг Иқтисодий мазмунини унинг ажралмас жиҳатлари (эгалик қилиш , фойдаланиш, ўзлаштириш ва тасарруф этиш) белгилаб берсада, бу муносабатлар тавсифи нафақат алоҳида мулк шаклларида, балки битта мулк шакли доирасида ҳам фарқланиши мумкин.
Мулкчилик Жамиятдаги ҳам ҳуқуқий, ҳам иқтисодий муносабатлар мазмунини ўзида ифодалайди. Мулкчиликнинг ҳуқуқий ва иқтисодий мазмуни ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тақозо қилади, шу сабабли мулкчилик бир вактда ҳам иқтисодий, ҳам ҳуқуқий категория ҳисобланади. Бу бирликда, юқорида кўрсатилганидек, ҳал қилувчи ролни мулкчиликнинг иқтисодий томони эгаллайди. Агар мулк иқтисодий жиҳатдан рўёбга чиқарилмаса, яъни ўзлаштирилмаса, ишлаб чиқаришда фойдаланилмаса ёки мулк эгасига даромад келтирмаса, бунда у «ҳуқуқий» категория сифатида қолади.
Мулкчилик хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг турли шакллари орқали иқтисодий жиҳатдан рўёбга чиқарилади.
Бошқа томондан, мулкчиликнинг ҳуқуқий жиҳати унинг иқтисодий томонига нисбатан фақат бўйсинувчи рол ўйнамайди. Бу шунда кўринадики, ишлаб чиқариш воситаларига маълум ҳуқуқий эгалик қилмасдан, хеч ким ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошира олмайди, ишлаб чиқариш воситалари ва ишлаб чиқарилган маҳсулот дан фойдалана олмайди. Шу сабабли мулкчиликнинг ҳуқуқий нормалари (эгалик қилиш, тасарруф қилиш, фойдаланиш ҳуқуқи) иқтисодий муносабатларнинг аниқлаштирилган кўриниши ҳисобланади.
Ҳуқуқий нормалар, бир томондан, айнан мулкчилик муносабатларини муҳофаза қилиш зарурати билан боғлиқ холда вужудга келса, бошқа томондан у товар ишлаб чиқариш шароитида мулкчилик муносабатларини ривожлантиришда ғоят муҳим рол ўйнайди. Бу рол шунда кўринадики, товар хўжалиги шароитида айрим ижтимоий қатламлар ишлаб чиқариш жараёнида қатнашмасдан, айирбошлаш муносабатларида иштирок этиб (масалан, савдо воситачилари) мулкдорга айланиш имконияти пайдо бўлади.
Шундай қилиб, мулкчиликнинг ҳуқуқий нормалари, биринчидан, ишлаб чиқариш воситалари ва яратилган моддий неъматларнинг муайян шахсларга (ҳуқуқий ёки жисмоний) тегишли эканлигини, иккинчидан, мулк эгаларининг Қонун билан қўриқланадиган ваколатларини ва ниҳоят, учинчидан мол-мулкни ҳимоя қилиш усуиларини белгилаб беради.
Мулкчилик муносабатлари унинг объектлари ва субъектлари бўлишини шарт қилиб қўяди. Мулкка айланган барча бойлик турлари мулкчилик объектларидир. Мулк объекти бўлиб, инсон яратган моддий ва маънавий бойликлар, табиий бойликлар, ақлий меҳнат маҳсули, инсоннинг меҳнат қилиши қобилияти - ишчи кучи ва бошқалар ҳисобланади. Мулк объектида асосий бўғин - бу ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилиш ҳисобланади. Ишлаб чиқариш воситалари кимники бўлса, ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳам унга тегишли бўлади.
Реал ҳаётда ишлаб чиқариш воситаларининг умумлашиш даражаси турли хил, яъни ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш воситалари билан қўшилиши турли даражада ва турли шаклларда амалга оширилади. Шунга мос равишда мулк субъектлари вужудга келади. Мулк субъекти Жамиятда маълум ижтимоий-иқтисодий мавқега эга бўлган, мулк объектини ўзлаштиришда қатнашувчилар, мулкий муносабатлар иштирокчилари бўлиб, улар жаъмоа, синф, табақа ёки бошқа ижтимоий гуруҳларга бирлашган бўлади. Айрим кишилар, оилалар ва давлат ҳам мулкчилик субъекти бўлиб чиқади.
Мулк объектлари ва субъектлари ёрдамида мулкчилик муносабатлари ва ҳуқуқларини янада яққолроқ тушуниш мумкин. Мулкчилик муносабатлари -бу мулк объектини ўзлаштириш бўйича мулк субъектлари ўртасидаги иқтисодий муносабатдир. Бу қоидани қуйидаги тасвир орқали ифодалаш мумкин:
Мулкчилик ҳуқуқлари эса мулк субъектининг мулк объектига нисбатан муносабатидир, яъни ундан фойдаланиш ва назорат қилиш юзасидан келиб чиқувчи ҳуқуқлар мажмуидир:
Мулк субъектлари кўп даражали бўлиб, шу субъектлардан биронтаси ўзини мулк эгаси сифатида юзага чиқара олмаса, унда мулкчилик муносабатлари расмий ва юзаки тус олади.
4. Мулкчиликнинг турли шакллари ва уларнинг Иқтисодий мазмуни
Жамият ривожининг ҳозирги босқичида мулкчилик муносабатлари ўз ичига давлат мулкини, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва матлубот соҳаларидаги жаъмоа мулкининг хилма-хил турларини, ижтимоий ташкилотлар мулкини, уй хўжалиги ва шахсий томорқа хўжалиги ҳамда якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган меҳнаткашларнинг шахсий мулкини, ташқи иқтисодий муносабатлар соқасидаги аралаш мулк шаклларини ва хусусий мулкларни қамраб олади.
Шу сабабли «Ўзбекистон Республикасининг мулкчилик тўғрисида»ги қонунида турли-туман мулклар қуйидаги мулк шаклларига гуруҳланади: давлат мулки, жаъмоа мулки, хусусий мулк, шахсий мулк, аралаш мулк (3-чизма).
3-чизма. Мулкчилик шаклларининг таснифланиши.
Мулкчилик турли шаклларининг мавжуд бўлиши ва уларнинг иқтисодий мезони, аввало, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши ва ишлаб чиқаришнинг умумлашуви даражаси билан боғлиқ. Шу билан бирга, мулкчилик шакллари ишлаб чиқарувчи кучларнинг ҳолати, ижтимоий меҳнат тақсимоти ва ташкилий-иқтисодий муносабатларининг етуклик даражаси билан мос келиши зарур.
Давлат мулки - эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш давлат ихтиёрида бўлган мулк объектларидан иборат. Давлат мулки асосан икки йўл билан ҳосил бўлади:
1) хусусий мол-мулкни миллийлаштириб, давлат қўлига олиш;
2) давлат маблағлари ҳисобидан корхоналар куриш, давлатга қарашли корхона ва ташкилотларда инвестицияларни амалга ошириш.
Давлат мулки ҳақикатда ҳам ҳалққа тегишли бўлган, бўлинмайдиган ёки умумий ресурслардан фойдаланиш учун жуда мосдир. Бунга мисол қилиб такрор ишлаб чиқариб бўлмайдиган табиий ресурсларни, йирик иншоотлар ва транспорт воситалари, йўллар каби иқтисодий тузилманинг каттагина қисмини кўрсатиш мумкин.
Ўзбекистонда Фуқаролик Кодексига мувофиқ давлат мулки Республика мулкидан ва маъмурий-худудий (муниципал) тузилмалар мулкидан иборат бўлади. Ер, ер ости бойликлари, сув, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар, республика хокимияти ва бошқаруви тузилмалари мол-мулки, давлатга қарашли маданий ва тарихий бойликлар, бюджет маблағлари, олтин захираси, валюта фонди ва бошқа давлат фондлари республика мулхи ҳисобланади.
Маъмурий-ҳудудий (муниципал) тузилмалар мулкида давлат ҳокимияти маҳаллий органлари мол-мулки, маҳаллий бюджет маблағлари, муниципал уй-жой фонди ва коммунал хўжалиги корхоналари ва бошқа мулкий мажмуалар, ҳалқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари кабиларнинг мол-мулки бўлади.
Жаъмоа мулки - муайян мақсад йўлида жаъмоага бирлашган кишилар томонидан моддий ва маънавий бойликларни ҳамжиҳатлик билан ўзлаштиришни билдиради. Жаъмоа мулки давлат мулкини корхона жаъмоаси сотиб олиши, бадал тўлаб корхона қуриши, акция чиқариб, уларни сотиш каби йўллар орқали пайдо бўлди. Жаъмоа мулкининг муҳим хусусияти шундаки, ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат маҳсулига айрим шахслар эмас, балки маълум гуруҳ, кишилар эгалик қилади.
Жаъмоа мулкига кооперативларнинг, ижара ва жаъмоа корхоналарининг, акционерлар Жамиятлари, хўжалик Жамиятлари ва ширкатларининг, жаъмоа ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг мулки киради.
Шахсий мулк - бу фуқаролар мулки бўлиб, уларнинг шахсий ёки оилавий эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади. Бу мулк шакли асосан шахснинг ёки унинг оила аъзоларининг меҳнати асосида кўпаяди ва ривож топади.
Фуқаронинг шахсий мулки асосан уларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришда иштирокидан, ўз хўжалигини юритишдан тушган меҳнат даромадлари ҳисобига вужудга келади ва кўпаяди. Бозор иқтисодиёти шароитида шахсий мулк акциядан келадиган дивиденд, банк фоизлари, хусусий соҳибкорлик даромади каби янги манбаларга асосланади.
Шахсий мулк объектлари - бу турар жойлар, боғ-ҳовли ва уйлар, транспорт воситалари, пул жамғармалари, уй-рўзғор ва шахсий истеъмол буюмлари, якка тартибда ва бошқа хўжалик фаолияти учун керакли ишлаб чиқариш воситалари, уларда ҳосил қилинган маҳсулот ва бошқалар бўлиши мумкин. «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги қонунда кўрсатилганидек, савдо, умумий овқатланиш, маиший хизмат соҳасидаги, ҳалқ хўжалик фаолиятининг бошқа тармоқларидаги майдароқ корхоналар фуқаро ва уларнинг оила аъзоларининг мулки бўлиши мумкин. Шахсий мулк объектлари эҳтиёжларини қондириш доирасидан чиқиб, даромад топиш йўлида ишлатилиши мумкин.
Хусусий мулк - айрим соҳибкорларга қарашли ёлланма меҳнатга асосланган ва ўз эгасига фойда келтирувчи мулкдир.
Ўзбекистон Республикасининг мулкчилик тўғрисидаги қонунида (7-модда), хусусий мулк ўз мол-мулкига хусусий эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидан иборатдир деб кўрсатилган. Шу билан бирга хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмаслиги таъкидланади.
Хусусий мулк ҳам, бошқа ҳар қандай мулк шакллари каби, ўзининг ижобий ва салбий томонларига эга. У, сўзсиз, ташаббускорлик ва тадбиркорликни, меҳнатга маъсулиятлилик муносабатларини рағбатлантиради. Шу билан бирга, товар ишлаб чиқариш шароитида у хуфёна даромад орттиришга интилиш ҳиссини туғдиради. Мулкчиликнинг бу шаклини тан олиш ҳалқ хўжалигида уни қўллаш фойдали бўлган бўғинларни аниқлаш, уни тартибга солишнинг молиявий ва ҳуқуқий механизмларини шакллантиришни тақозо қилади. Лекин, хусусий мулкчиликни бундай тан олиш уни мутлақлаштириш билан умуман боғлиқ эмас. Бу мулк сотиб олинган ишлаб чиқариш воситалари асосида мустақил хўжалик юритиш ёки давлат корхоналари, кооператив фирмалар, магазин, ошхона ва шу кабиларни сотиб олиш орқали вужудга келиши мумкин.
Турли шаклдаги мулкларнинг бирикиб кетиши натижасида аралаш мулк пайдо бўлади. Бу мулк алоҳида олинган объектнинг турли мулкдорлар иштирокида ўзлаштирилишини билдиради.
5. Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш мақсади, йўллари ва усуллари
Бозор муносабатларига ўтишнинг асосий шарти кўп укладли икгасодиётни ва рақобатлашувчи муҳитни шакллантириш учун шарт-шароитини вужудга келтиришдан иборат. Бунда асосийси мулкчилик масаласини ҳал қилишдир. Шу сабабли республикамиз Президенти И.А. Каримов мулкчилик масаласини ҳал қилишни «...бозорни вужудга келтиришга қаратилган бутун тадбирлар тизимининг тамал тоши бўлиб хизмат қилади» деб алоҳида таъкидлаб кўрсатади. Узоқ йиллар мобайнида республикамиз иқтисодиётида умумҳалқ мулки деб аталган, аслида эса давлатлаштирилган мулк тўлиқ ҳукмронлик қилиб келди. Назария ва амалиётда умумҳалк мулки, деб ҳисобланган мулк субъекти сифатида давлатнинг чиқиши Жамият аъзолари ўртасида бу мулкга «хеч кимники», «давлатники», «бировнинг мулки» деб қарашларнинг шаклланишига олиб келди.
Бозор иқтисодиётини вужудга келтириш вазифаси ўтиш даврида мулкчиликда давлат секторининг салмоғи анча юқори бўлган мамлакатларда бу мулкнинг маълум кисмини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни тақозо қилади. Шунга кўра, Ўзбекистонда ҳам мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга муҳим аҳамият касб этувчи жараён сифатида ҳаралиб, «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунида (1991 йил 19 ноябрь) қуйидагича таъриф берилади:
Давлат тасарруфидан чиқариш - давлат корхоналарини ва ташкилотларини жаъмоа, ижара корхоналарига, акцияли Жамиятларга, масъулияти чекланган Жамиятларга, давлатга қарашли мулк бўлмайдиган бошқа корхоналар ва ташкилотларга айлантиришдир.
Хусусийлаштириш - фуқароларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг давлат мулки объектларини ёки давлат акцияли Жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олишидир.
Бундан кўринадики, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш хусусийлаштиришга караганда анча кенг тушунча. Хусусийлаштириш - давлат мулкига эгалик ҳуқуқининг давлатдан хусусий шахсларга ўтишидир. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш хусусийлаштиришдан ташқари, бу мулк ҳисобидан бошқа нодавлат мулк шаклларининг вужудга келтиришни ҳам кўзда тутади. У бир қатор йўллар билан амалга оширилади: давлат корхоналарини ҳиссадорлик Жамиятига айлантириш, давлат корхонасини сотиб, уни жаъмоа мулкига айлантириш; мулкни қийматга қараб чиқарилган чеклар (ваучер) бўйича фукароларга бепул бериш; мулкни айрим тадбиркор ва иш бошқарувчиларга сотиш; айрим давлат корхоналарини чет эл фирма ва фуқароларига сотиш ёки қарз ҳисобига бериш; давлат мол-мулкини аукционларда ким ошди савдоси орқали сотиш ва ҳ.к.
Хусусийлаштиришнинг усуллари ҳам турли-туман бўлиб, уларни 3 гуруҳга ажратиш мумкин: 1) давлат мулкини бепул бўлиб бериш орқали хусусийлаштириш; 2) давлат мулкини сотиш орқали хусусийлаштириш; 3) давлат мулкини бепул бўлиб бериш ҳамда сотишни уйғунлаштириш орқали хусусийлаштириш (4-чизма).
Мамлакатимизда амалга оширилган хусусийлаштириш жараёнининг ўзига хос жиҳати - бу унинг босқичма-босқич олиб борилганлигидир (5-чизма).
Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичидаёқ мулкчиликнинг ҳам шакллари тенг ҳуқуқли эканлиги конститутцион тарзда эътироф этилди ва давлат мулки монополизмини тугатиш ҳамда бу мулкни хусусийлаштириш ҳисобига кўп укладли иқтисод иётни реал шакллантириш вазифаси қўйилди. Аввало мулкчиликнинг турли хил шакллари қарор топиши учун тенг ҳуқуқий меъёрлар ва амал қилиш механизмлари яратилди
Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга ёндашувнинг муҳим хусусияти - уни дастурлар асосида босқичма-босқич амалга оширишдан иборат. 1992-1993 йиллар хусусийлаштиришнинг биринчи босқичини ўз ичига олиб, бу босқичда хусусийлаштириш жараёни умумий уй-жой фондини, савдо, маҳаллий саноат. хизмат кўрсатиш корхоналарини ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш тизимини қамраб олди. Енгил, маҳаллий саноатга, транспорт ва қурилишга, бошқа тармоқларга қарашли айрим ўрта ва йирик корхоналар кейинчалик сотиб олиниш ҳуқуқи билан кўпроқ ижра корхоналарига, жаъмоа корхоналарига, ёпиқ турдаги акционерлик Жамиятларита айлантирилди. Акцияларнинг назорат пакети давлат ихтиёрида сақлаб қолинди.
4-чизма. Давлат мулкини хусусийлаштиришнинг усуллари.
Хусусийлаштиришнинг биринчи босқичида давлат ҳалқ хўжалигининг иқтисодий жиҳатдан самарасиз бўлган, бироқ бутун мамлакатнинг иқтисодий тараққиётида муҳим роль ўйнайдиган айрим секторларини, айрим корхоналарни сақлаб туришни ва маблағ билан таъминлаш вазифаларини ўз зиммасига олди.
5-чизма. Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини амалга ошириш босқичлари.
Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг биринчи босқичи натижасида кичик хусусийлаштириш амалда тугалланди, давлат мулкини бошқариш ва уни мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш учун зарур бўлган муассасалар тизими вужудга келтирилди.
Савдо, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, маҳаллий саноат корхоналари хусусий ва жаъмоа мулки қилиб берилди. Натижада, 1997 йилда савдо-сотик ҳажми ва умумий овқатланиш ялпи маҳсулотининг 95 фоиздан ортиқроғи давлатга қарашли бўлмаган секторга тўғри келди. Уй-жойларни хусусийлаштириш жараёнида илгари давлат ихтиёрида бўлган бир миллиондан ортиқ квартира ёки давлат уй-жой фондининг 95 фоиздан ортиқроғи фуқароларнинг хусусий мулки бўлиб қолди.
Давлат ижтимоий дастурида белгилаб берилган иккинчи босқич 1994-1995 йилларга тўғри келди. Бу босқичда кўплаб ўрта ва йирик корхоналар ҳиссадорлик Жамиятларига айлантирилди, ҳамда уларнинг акциялари республика қимматбаҳо қоғозлар бозорининг асосини ташкил этди. Давлат мулки ҳиссадорликка айлантирилиши билан бир қаторда кичик хусусий бизнес корхоналари қизғин ташкил қилинди.
Мулкни давлат тасарруфидан чиқаришнинг ва хусусийлаштиришнинг бу босқичда очиқ турдаги акционерлик Жамиятларини вужудга келтириш, давлат мулкини танлов асосида, ҳамда ким ошди савдосида сотиш амалиётга жорий қилинди. Кўчмас мулк ва қимматли қоғозлар бозорининг янги муассасалари барпо этилди.
Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан келадиган самара икки ёқлама тавсифга эга. Бир томондан, у аҳолининг бўш турган маблағларини ўзига жалб қилиб, уларнинг бозорга тазйиқини пасайтиради. Иккинчи томондан, янги маблағларни ишлаб чиқаришга жалб этиш ва товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида рақобатни юзага келтириш учун шароит яратади. Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки хусусийлаштириш иқтисодиётнинг давлатга қарашли бўлмаган секторини шакллантиришнинг ягона йўли эмас. Ташаббускорлик асосида якка тартибдаги хусусий мулкчиликка асосланган, шунингдек, турли хил кооперативлар, ширкатлар, масъулияти чекланган Жамиятлар кўринишидаги кичик ва ўрта корхоналарни ташкил қилиш -иккинчи қудратли жараён ҳисобланади.
Республика иқтисодиёти 1996 йилдан бошлаб мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг учинчи босқичига утди. Бу босқич даврида (1996-1998 йиллар) хусусийлаштирилмайдиган объектлар рўйхатига кирмаган барча объект ва корхоналар (жаъми 3146 та) давлат тасарруфидан чиқарилди.
Хусусийлаштириш жараёнларининг тўртинчи босқичи (1998-2002 йиллар) нинг асосий вазифалари сифатида давлат бюджетига хусусийлаштиришдан тушган маблағларни йўналтириш, хусусийлаштирилган корхоналарга хорижий инвестицияларни жалб этиш, бошқарув самарадорлигини ошириш ва мулкчилик янги муносабатларини тўлақонли амал қилиши учун шароитлар яратиш тадбирларини амалга ошириш белгиланди.
Ўзбекистонда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларининг ҳозирги - бешинчн босқичи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги «Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан боғлиқ. Мазкур Фармон яқин истиқболга йўналтирилган. Иқтисодий ночор давлат корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлашгириш жараёнини жадаллаштириш, шунингдек, мазкур корхоналарни модернизациялаш ва барқарор ривожлантириш учун тўғридан-тугри инвестицияларни жалб этиш мақсадида хусусийлаштирилган объектларга нарх белгилашнинг самарали механизми жорий этилди. Хусусан, хусусийлаштирилган корхоналар давлат активларининг бошланғич нархларини секин-аста пасайтириб бориши, ҳамда давлат, иқтисодий ночор корхоналарни ва паст ликвидли объектларни ноль даражадаги ҳарид қиймати бўйича танлов асосида инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан инвесторларга сотиш тартиблари тасдиқланди.
Мамлакатимиздаги давлат корхоналарини хусусийлаштиришнинг 1995-2005 йиллардаги асосий натижаларини 6-жадвал орқали кузатиш мумкин.
6-жадвал. Ўзбекистонда давлат корхоналарини хусусийлаштиришнинг асосий кўрсаткичлари.
Республикада хусусийлаштиришнинг мақсадли йўналтирилганлиги унинг навбатдаги хусусиятидир. Бу аҳолининг барча қатламларига мазкур жараёнда аниқроқ ва натижалироқ қатнашиши имконини беради. Хусусийлаштиришнинг мақсадли йўналтирилганлиги уй-жойларнинг ўз эгаларига имтиёзли ёки бепул берилишида, аҳолининг кўпроқ муқтож ва заиф қатламларини қўллаб-қувватлашнинг турли хил дастурлари бюджет маблағлари ҳисобига қопланишида, қишлоқ аҳолиси ўз ёрдамчи хўжалиги учун чек ерлар олиши кабиларда ифодаланади.
Ўзбекистонда хусусийлаштиришнинг тўловлилиги унинг навбатдаги муҳим хусусиятидир. Пулни тўлаш орқали давлат тасарруфидаги корхона ва объектларни хусусийлаштиришда мулкни бепул тақсимлаш билан боғлиқ салбий ҳолатлар бартараф этилиши билан бирга катор муаммоларни ҳал қилиш имконияти яратилади. Булардан асосийси аввало, тадбиркорликни, хусусийлаштирилган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг молиявий манбалари пайдо бўлади, бозор инфраструктурасини барпо этиш учун ресурслар вужудга келади ва аҳолини ижтимоий муҳофазалаш дастўрини рўёбга чиқариш учун маблағлар жаъмланади.
Давлат мол-мулкини янги мулкдорларга сотиш йўли орқали уларнинг мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантирилиши билан бирга хусусийлаштиришдан олинадиган маблағлар шу корхонанинг ўзини қўллаб-қувватлашга, янги рақобатлашувчи корхоналар барпо этишга ҳам сарфланади.
Навбатдаги мудхиш хусусият — республикада мулкни давлат тасарруфидан чиқариш чоғида аҳоли учун кучли ижтимоий кафолатлар яратилди ва таъминланди. Ижтимоий кафолатлар бир бутун имтиёзлар тизими орқали яратилди. Булар хусусийлаштирилаётган корхона меҳнат жаъмоасига акцияларни имтиёзли шартлар билан сотиш, янги мулкдорга эскирган асосий фондлар ҳамда ижтимоий инфраструктура объектларини бепул топшириш, давлат корхоналарининг мол-мулки, фермалар, боғлар ва шу кабиларни имтиёзли шартлар асосида хусусийлаштириш, ҳамда солиқ тўлашда айрим имтиёзлар бериш кабилардир.
Республикада давлат мулкини хусусийлаштиришнинг ўзига хос бошқа жиҳатлари Президентимиз И.А.Каримов томонидан баён қилинган иқтисодий Ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий қоидаларидан келиб чиқади. Булар қуйидагилар:
а) давлат мулкини хусусийлаштириш республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ички мантиқига бўйсиндирилади ва уларнинг асосини ташкил қилади;
б) мулкни хусусийлаштириш жараёни давлат томонидан бошқарилади;
в) хусусийлаштиришни ҳуқуқий-нормай жиҳатдан таъминлашда қонунларга риоя этилади.
Республикамизда хусусийлаштириш бўйича қўйилган вазифа, давлат сектори бозор шароитида ҳам сезиларли роль ўйнаши инкор қилмайди. Чунки иқтисодиётнинг давлат корхоналари сақланиб қолиши керак бўлган соҳалар ҳам мавжуд. Бундай корхоналар учун уларнинг бозор шароитларига таркибан мослашувига имкон берадиган хўжалик юритиш механизмини ишлаб чиқиш талаб қилинади.
Асосий таянч тушунчалар:
Ишлаб чиқариш усули - ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатлари бирлиги ҳамда ўзаро таъсири.
Ишлаб чиқарувчи кучлар - ишлаб чиқаришнинг шахсий ва моддий омиллари, яъни ишчи кучи билан ишлаб чиқариш воситалари бирлиги.
Ижтимоий-иқтисодий муносабатлар - бу кишилар учун зарур бўлган ҳаётий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва исътемол қилиш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар.
Ишлаб чиқаришнинг технологик усули - меҳнат воситалари, материаллар, технология, энергия, ахборотлар ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш мажмуи.
Мулкчилик муносабатлари - мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, уни ўзлаштириш ва тасарруф этиш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар.
Мулкдан фойдаланиш - мол-мулкнинг иқтисодий фаолиятда ишлатилиши ёки ижтимоий ҳаётда қўлланилиши, яъни унинг нафли жиҳатларининг бевосита истеъмол қилиниши. Мулқни тасарруф этиш - мол-мулк такдирини мустақил ҳал қилиш.
Мулкка эгалик қилиш - мулкдорлик ҳуқуқининг унинг эгаси қўлида сақланиб туриши ва яратилган моддий бойликларни ўзлаштиришнинг ижтимоий шакли.
Мулк объектлари - мулкка айланган барча бойлик турлари.
Мулк субъектлари - мулк объектини ўзлаштиришда қатнашувчилар, мулкий муносабатлар иштирокчилари.
Хусусийлаштириш - мулкка эгалик ҳуқуқининг давлатдан хусусий шахсларга ўтиши.
Давлат тассарруфидан чиқариш - давлат мулки ҳисобидан бошқа нодавлат мулк шаклларининг вужудга келтирилиши.
Назорат учун савол ва топшириқлар:
1. Ишлаб чиқариш усули нима ва унинг таркибий қисмлари нималардан иборат?
2. Ишлаб чиқариш усулларининг энг муҳим ўзига хос белгиларини ажратиб кўрсатинг. Бир ишлаб чиқариш усулининг бошқасига алмашиниши сабаблари ҳақида мулоҳаза билдиринг.
3. Ишлаб чиқариш технологик усулининг таркибий қисмларини санаб кўрсатинг. Фан-техника тараққиётининг ишлаб чиқариш технологик усулига таъсири қандай? Ишлаб чиқариш технологик усулларининг босқичлари бир-биридан нима билан фарқданади?
4. Иқтисодий тизим нусҳаларини фарқлантирадиган асосий белгиларини санаб кўрсатинг.
5. Мулкчиликнинг моҳиятига таъриф беринг ва унинг турли шаклларининг иқтисодий мазмунини тушунтиринг. Мулкчиликнинг иқтисодий ва ҳуқуқий мазмунини ажратиб кўрсатинг.
6. Мулк субъектларининг кўп даражали бўлишига сабаб нима? Мулкчилик шаклларининг фарқланиши асосида нима ётади?
7. Бозор иқтисодиётига ўтиш нима учун мулкчиликнинг турли шаклларини тақозо қилади? Давлат мулкини унинг тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш нима учун ҳозирги босқичда объектив зарурият ҳисобланади? Хусусийлаштириш босқичлари ва шаклларига тавсиф беринг.
8. Хусусийлаштиришнинг қандай усулларини биласиз? Бу усуллардан бирини танлаб олишга қандай омиллар таъсир кўрсатади?
2-БЎЛИМ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ НАЗАРИЯСИ.
4-МАВЗУ. ТОВАР-ПУЛ МУНОСАБАТЛАРИ БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИНИНГ АСОСИДИР
Режа:
1. Натурал ишлаб чиқаришдан товар ишлаб чиқаришга ўтиш ва унинг ривожланиши.
2. Товар ва унинг хусусиятлари.
3. Қийматнинг меҳнат назарияси ва кейинги қўшилган миқдор нафлилиги назариялари.
4. Пулнинг келиб чиқиши, моҳияти ва вазифалари.
КИРИШ
Олдинги мавзуларда ишлаб чиқаришнинг умумий, барч босқичларига хос бўлган қонун-қоидалари ва тушунчаларини, ижтимоий тизимлар ва мулк шаклларининг ўзгариб туришини кўриб чиқяик. Лекин, айрим иқтисодий жараёнлар тарихий тавсифга эга бўлсада, узоқ даврлар давомида сақланиб колиши мумкин. Жумладан, инсоният тарихий тараққиётининг кўпгина босқичларида ижтимоий-иқтисодий шаклларнинг айрим турлари узоқ вақт мавжуд бўлади. Масалан, ибтидоий жаъмоа тузими емирилаётган шароитдаёқ вужудга келган товар айирбошлаш бир ишлаб чиқариш усулидан бошқасига ўтиб, бир неча минг йиллардан бери амал қилиб, ривожланиб келмокда.
Шу билан бирга бирон-бир ижтимоий-иқтисодий шаклнинг турли тарихий давр шароитидаги мазмуни, ўрни, роли ва ижтимоий оқибатлари кўп жиҳатдан турлича бўлади. Лекин уларнинг умумий, энг хусусиятли белгилари сақланиб қолади. Шу сабабли мавзуни ижтимоий хўжалик, яъни ижтимоий ишлаб чиқариш шаклларини таҳлил қилишдан бошлаймиз. Товар ва унинг хусусиятлари, товар қийматининг миқдори, уни аниқлашга бўлган ёндашувлар, пулнинг вужудга келиши, моҳияти ва вазифалари ёритилади.
1. Натурал ишлаб чиқаришдан товар ишлаб чиқаришга ўтиш ва унинг ривожланиши
Кишилик Жамиятининг ривожланишида ижтимоий хўжаликни ташкил этишнинг иккита умумий Иқтисодий шакли ажралиб туради. Умумий иқтисодий шаклларнинг тарихан биринчиси натурал ишлаб чиқариш ҳисобланади. Ижтимоий хўжаликнинг бу шаклида яратилган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчининг ўз эҳтиёжларини қондириш учун, хўжалик ички эҳтиёжлари учун мўлжалланган. Истеъмол ҳажми ва таркиби кўпинча ишлаб чиқариш ҳажми ва таркибига мос келган, уларнинг бир-бири билан боғланиши бир хўжалик доирасида амалга ошганлиги сабабли жуда осон кечган. Бундай муносабатлар энг аввало ибтидоий жаъмоада, кейинчалик патриарҳал деҳқон хўжалиги, феодал поместьяларида ҳукм сурган. Натурал ишлаб чиқариш шакли барча иқтисодий жараёнларни бир хўжалик доирасида қатъий чеклаб қўяди, ташқи алоқалар учун йўл очилмайди. Ишчи кучи муайян хўжаликка жуда қаттиқ бириктириб қўйилади ва кўчиб юриш имконидан муҳрум бўлади. Натурал хўжалик шаклларининг худди шу кўрсаткичлари қишлоқ хўжалик жаъмоалари минг йиллар давомида барқарор яшовчи бўлиб қолганлигининг «сири»ни очиб беради. Натурал хўжалик ишлаб чиқариш максадларини ниҳоятда чеклаб, ишлаб чиқариш ҳажм жиҳатидан жуда оз ва тури жиҳатидан кам хил бўлган эҳтиёжларини қондиришга бўйсунган. Шунинг учун ҳам Жамият аста-секинлик билан товар ишлаб чиқаришга ўтади.
Товар ишлаб чиқариш натурал хўжаликнинг ривожланиши, маҳсулотлар тури ва миқдорининг ўсиши натижасида пайдо бўлди.
Товар ишлаб чиқариш, яъни товар хўжалигида кишилар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар буюм орқали, улар меҳнати маҳсулини олди-сотди қилиш орқали намоён бўлади. Товар ишлаб чиқаришнинг натурал ишлаб чиқаришдан фарқи шундаки, бунда товар ёки хизмат ўзининг истеъмоли учун эмас, балки бозорга сотиш учун яратилади. Натурал ва товар хўжаликларининг бир-биридан фарқини 1-жадвал орқали кўриш мумкин.
1-жадвал. Натурал ва товар хўжалигининг бир-биридан фарқланиши.
Товар ишлаб чиқариш ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар ўртасидаги муносабатларнинг, меҳнатни ўлчаш ва уни Жамиятнинг жаъми меҳнати таркибига киритишнинг ўзига хос усулидир. Натурал хўжаликни сиқиб чиқариш ва товар айирбошлашнинг ривожланиш жараёни меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви, хусусий мулкнинг вужудга келиши ва ривожланиши асосида индивидуал хўжаликларнинг товар айирбошлашга, олди-сотдига ўтиш йўли билан боради. Айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашув, уларни турли хил ишлаб чиқарувчилар ўртасида айирбошлашни зарур қилиб қўяди. Ихтисослашув эса меҳнат унумдорлигининг ошишига олиб келади, демак товар айирбошлаш фақат зарургина эмас, балки фойдали бўлиб боради. Вақтни ва моддий ресурсларни тежаш товар хўжалигини ривожлантиришнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб чиқади. Айирбошлаш жараёнига тортиладиган ишлаб чиқарувчилар бир-бирига тобора кўпроқ боғлиқ бўлиб қола бошлайди.
Дастлабки даврларда товар хўжаликлари жаъмоалар, қулдор латифундиялари, феодал ва деҳқон хўжаликлари ўртасида алоқалар ўрнатилишига ёрдам бериб, ишлаб чиқаришнинг ва умуман Жамиятнинг ривожланиши учун қўшимча имкониятлар очган.
Маълум тарихий даврларга келиб товар муносабатлари Жамият иқтисодиётининг барча томонларини кенг ва чукур қамраб олади.
Товар хўжалигининг вужудга келиши ва амал қилинишининг ижтимоий-Иқтисодий асослари ҳамда шарт-шароитлари қуйидагилардан иборат:
1) ижтимоий меҳнат тақсимотининг рўй бериши. Бунда ишлаб чиқарувчилар у ёки бу аниқ маҳсулотни ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Ихтисослашув, ўз навбатида, қиёсий устунлик тамойили бўйича, яъни маҳсулотни нисбатан кам муқобил қийматда ишлаб чиқариш лаёкати билан аниқланади;
2) ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий жиҳатдан алоҳидалашуви. Бунда улар ўз меҳнат натижаларини ўзлари тасарруф қиладилар. Иқтисодий алоҳидалик хўжалик фаолиятига оид барча қарорларни ишлаб чиқарувчининг ўзи ҳал қилишини билдиради. Худди шу икки ҳолат товар ишлаб чиқаришни зарур қилиб қўяди ва бозор вужудга келишининг шарт-шароити ҳисобланади. Меҳнат маҳсули товарга, яъни бозорда айирбошлаш учун, сотиш учун тайёрланадиган нарсага, ишлаб чиқарувчилар эса товар ишлаб чиқарувчиларга айланади.
Товар ишлаб чиқаришнинг моҳиятини янада кенгроқ тушуниш учун унинг асосий унсури бўлган товар хусусиятларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
2. Товар ва унинг хусусиятлари
Товар-пул мукосабатларини тушунишда товарнинг мазмунини, унинг хусусиятларини билиш муҳим аҳамиятга эгадир. Товарга таъриф беришда ҳам иқтисодчилар томонидан турлича ёндашувлар мавжуд. Жумладан, Е.Ф.Борисов таърифига кўра «Товар - бу бозорда бошқа товарга эквивалент асосида айирбошлашга мўлжалланган, меҳнат орқали яратилган ижтимоий нафликдир».Бундан кўринадики, у товарга инсон меҳнати маҳсули сифатида карайди.
В.И.Видяпин ва бошқалар таҳрири асосида тайёрланган дарсликда «неъмат» ва «товар» тушунчаларига кенг изоҳ берилган. Унда товар иқтисодий неъматнинг маҳсус шакли бўлиб ҳисобланиши кўрсатиб берилган: «Товар — бу айирбошлаш учун ишлаб чиқарилган маҳсус иқтисодий неъмат». Бу ва бошқа қатор олимларнинг фикрлари асосида таъкидлаш мумкинки, товар - бу бирон-бир нафлиликка ва қийматга эга бўлган айирбошлаш учун яратилган меҳнат маҳсули.
Товар икки хусусиятга эга: биринчидан, у кишиларнинг қандайдир эҳтиёжини қондиради; иккинчидан, у бошқа буюмга айирбошлана оладиган буюмдир. Бошқача айтганда, товар истеъмол ва алмашув қийматларига эга.
Буюмнинг истеъмол қиймати шундан иборатки, у кишилар учун фойдали, нафлидир. У шахсий истеъмол буюми ёки ишлаб чиқариш воситалари сифатида кишиларнинг бирон-бир эҳтиёжини қондиради.
Нафлиликни аниқлашда ҳам турлича ёндашувлар мавжуд. Масалан, маржинализм мактаби асосчилари ҳам, уларнинг кейинги давомчилари ҳам товарлар нафлилигини аниқлашда алоҳида олинган индивиднинг ҳаёлидаги психологик ёндашув билан, яъни ҳеч ким билан алоқаси бўлмаган ўрмондаги чолнинг ёки кимсасиз оролда бир ўзи қолиб кетган Робинзоннинг ҳаёли билан аниқлаш усулини қўллайдилар. Холбуки, товар айирбошлаш Жамият аъзолари ўртасида, гавжум бозор қатнашчилари ўртасида содир бўлади. Улар нафлиликнинг негизида объектив иқтисодий жараён борлигини, нафлилик табиат ашёси билан жонли меҳнатнинг бирикиши натижасида, тўғрироғи, нафлилик аниқ меҳнат билан табиат ашёсининг хусусиятлари ўзгартирилиши натижасида вужудга келишини ўйлаб ҳам ўтирмайдилар. Албатта, табиатда мавжуд бўлган ёки инсон меҳнати билан яратилган ҳар қандай нарса ҳам нафлиликка эга бўлавермайди.
Шунинг учун иқтисод иёт назариясида ижтимоий зарурий нафлилик деган тушунча ишлатилади ва бозор мана шу ижтимоий зарурий нафлиликни тан олади.
Ижтимоий зарурий нафлилик деб талаб миқдорига мос келадиган миқдордаги нафлиликка айтилади.
Неъматлар товар бўлиши учун, улар айирбошлашга мўлжалланган, маълум меҳнат сарфланган, бозорга сотишга чиқарилган бўлиши зарур. Шунга кўра, товар маҳсулотдек фарқланади. Товар, энг аввало, ўз истеъмоли учун эмас, балки бошқаларнинг истеъмоли учун бозорга сотиш мақсадида тайёрланадиган маҳсулотдир. Товарнинг натурал-буюм ва ижтимоий-иқтисодий томонлари, хусусиятлари ана шундан келиб чиқади.
Товарнинг алмашув қиймати - бу бирор турдаги нафлиликнинг бошқа турдаги нафлиликка айирбош қилинадиган миқдорий нисбатидир. Масалан, битга болта 20 кг донга айирбош қилинади. Айирбош қилинадиган товарларнинг бу миқдорий нисбатида уларнинг алмашув қиймати ифодаланади.
Қийматнинг меҳнат назарияси тарафдорлари фикрига кўра, товарлар қийматининг умумий асоси бўлиб меҳнат ҳисобланади, шу сабабли улар маълум миқдорларда бир-бирига тенглаштирилади. Товарларнинг оғирлиги, ҳажми, шакли ва шу каби табиий хусусиятдаридан бирортаси қийматнинг умумий асоси бўла олмайди. Айирбошлашнинг зарур шарти бўлиб товарларнинг турлича нафлилиги хдсобланади. Бироқ, турли товарларнинг
нафлилиги сифат жиҳатидан фарқ қилиш билан бирга миқдорий ўлчамга эга эмас. Миқдор жиҳатдан таққослаш учун товарларда мавжуд бўлган умумий нарса уларни яратиш учун сарфланган меҳнатдир.
Товарлар ўлчовдош бўлишининг боиси шуки, буларнинг ҳаммаси умуман инсон меҳнати маҳсулидир, яъни инсон кучи, мияси, мушаги, асаблари ва ҳоказолари сарфнинг маҳсулидир. Товарда мужассамлашган ижтимоий меҳнат унинг қийматини ташкил қилади. Бу қиймат товар айирбошлананда кўринади, шунинг учун алмашув қиймати (яъни истеъмол қийматларини айирбошлаш нисбати) қиймат шакли бўлиб, унинг ички мазмунини ташкил этади. Бу ҳолат Л.М.Куликов томонидан қиймат ва алмашув қийматини товарнинг алоҳида асосий хусусиятлари сифатида ажратилиб кўрсатилишида намоён бўлади. «Қиймат - бу товар ишлаб чиқариш ва уни сотиш (кўпинча қисқача қшшб «ишлаб чиқариш ҳаражатлари» деб атайдилар) қанчага тушганлиги таннарх ифодасидир. Товарни айирбошлаганда (сотилганда) ишлаб чиқарувчи (сотувчи), табиийки, ўз ҳаражатларини қоплашни истайди, бироқ бозорда бошқача нисбатлар таркиб топиши мумкин. Энди уларни бошқа кўрсаткич -алмашув қиймати ифодалайди. Бу бир товар бошқасига айирбошланадиган миқдорий нисбатдир». Товарнинг ўзи эса икки томон - нафлилик ва қийматнинг узвий бирлигидан иборатдир.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Л.Куликов томонидан қийматга берилган юқоридаги таъриф баъзи ҳолларда иқтисодчилар томонидан йўл қўйиладиган янглиш фикрлардан ҳам ҳоли эмас. -Яъни, қийматнинг ишлаб чиқариш ҳаражатлари билан айнийлаштиршшшини у томонидан йўл қўйилган хатолик, деб ҳисоблаймиз (ишлаб чиқариш ҳаражатлари қийматнинг бир қисми бўлиб, миқдор жиҳатидан ундан камдир).
Товар қийматининг миқдори ижтимоий-зарурий иш вақти орқали ҳисобланади. Ижтимоий зарурий иш вақти муайян ижтимоий нормай ишлаб чиқариш шароитида ва муайян Жамиятдаги меҳнат малакаси ва жадаллашуви даражаси ўртача бўлган шароитда бирон бир товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган иш вақтидир. Товар қийматининг миқдорини ҳисоблашда меҳнатнинг оддий ва мураккаб, малакали ва малакасиз, ақлий ёки жисмоний турлари ҳисобга олинади. Қийматни ҳисоблашда нисбатан мураккаб меҳнат кўпайтирилган ёки даражага кўтарилган оддий меҳнат сифатида ҳисобга олинади, шу сабабли оз миқдордаги мураккаб меҳнат кўп миқдордаги оддий меҳнатга тенглаштирилади.
Товарнинг икки хил хусусиятга эга бўлишига сабаб-товар ишлаб чиқарувчи меҳнати табиатининг икки томонламалигидадир. Бир томондан, бу -муайян турдаги аниқ меҳнатдир. Шунинг учун, истеъмол қийматни яратган меҳнат аниқ меҳнат, деб ном олган (2-чизма).
2-чизма. Меҳнатнинг икки ёқлама ҳарактеридан келиб чиқувчи товарнинг
икки хил хусусияти.
Иккинчи томондан, меҳнат - аниқ шаклдан қатъий назар, умуман сарфланган инсон ишчи кучидир, жаъми ижтимоий меҳнатнинг бир қисмидир. У ўзининг шу сифатида абстракт меҳнат деб аталади. Бу меҳнат эса товар қийматини яратади.
Қиймат товарнинг эмас, балки фақат меҳнатнинг ижтимоий хоссаси бўлиб, унда табиат ашёларининг бирорта ҳам молекуласи, заррачаси йўқдир. Қийматнинг асосида одамлар бир-бирлари учун меҳнат қилишларини билдирувчи ижтимоий меҳнат ётади. Бироқ, алоҳидалашган товар ишлаб чиқарувчилар меҳнати ўзининг ижтимоий хусусиятини фақат меҳнат маҳсулларини айирбошлаш орқали кўрсатади.
Товарлар қийматининг миқдори меҳнат унумдорлигига қараб ўзгаради. Меҳнат унумдорлиги маълум иш вақти бирлиги мобайнида ишлаб чиқарилган маҳсулот нинг миқдори ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вақти билан ўлчанади. Меҳнат унумдорлигининг ўзгариши товар бирлиги қийматининг ўзгаришига сабаб бўлади. Меҳнат унумдорлиги ўсса, товар бирлигининг қиймати камаяди ёки аксинча, меҳнат унумдорлиги пасайса, товар бирлигининг қиймати ошади.
Меҳнат интенсивлиги иш вақти бирлиги мобайнида сарфланган меҳнат миқдори орқали тавсифланувчи кўрсаткич ҳисобланади. Меҳнатнинг интенсивлиги деганда иш вақти бирлиги давомида ишчи кучи сарфи орқали аниқланувчи меҳнат жадаллигининг даражаси тушунилади. Меҳнатнинг жадаллик даражасини аниқлашда иш кунининг давомийлиги ёки бир соат вақт бирлиги сифатида қабул қилинади. Меҳнат интенсивлигининг ошиши муайян вақт давомида кўпроқ қиймат яратилишига имкон беради.
3. Қийматнинг меҳнат назарияси ва кейинги қўшилган миқдор нафлилиги назариялари
Товар қийматининг негизини аниқлаш доимий равишда тортишувлар ва мунозараларга сабаб бўлиб, бу борада қуйидаги икки асосий йўналиш мавжуд:
1) қийматнинг меҳнат назарияси;
2) қийматнинг кейинги қўшилган миқдор нафлилиги назарияси.
Қийматнинг меҳнат назарияси асосчилари бўлиб Уильям Петги, Адам Смит, Давид Рикардолар ҳисобланади.
У.Петги - қийматнинг меҳнат назариясининг дастлабки асосчиси бўлиб, у қийматнинг манбаи меҳнат ҳисобланишини, айнан меҳнат сарфи товар қиймати миқдорини белгилаб беришини кўрсатиб ўтган. Бироқ, У.Петти товарнинг истеъмол қиймати ва қиймати ўртасидаги фарқни кўра олмаган. У товарнинг қиймати фақат қимматбаҳо металларни ишлаб чиқаришга сарфланувчи меҳнат орқали яратилади, деб ҳисоблаган.
А.Смит ўзининг «Ҳалқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқотлар» (1776 й.) номли асарида товарнинг истеъмол ва алмашув қийматини фарқлаб берган. У товар қийматининг ягона манбаи бўлиб, моддий ишлаб чиқаришнинг ҳар қандай соҳасида сарфланган меҳнат ҳисобланади, деган хулосага келган. Шу билан бирга, товар қийматининг миқдорини ҳар қандай меҳнат эмас, балки Жамият учун зарур бўлган ўртача меҳнат белгилаб беришини кўрсатиб ўтган.
Д.Рикардо қийматнинг ягона мезони бўлиб товар ишлаб чиқаришга сарфланган ҳамда иш вақти сарфлари орқали аниқланувчи меҳнат ҳисобланишини исботлаб берган. У товарнинг истеъмол қиймати ва қиймати ўртасидаги фарқни аниқ кўрсатиб, ҳар қандай ишлаб чиқаришда товарнинг қиймати сарфланган меҳнат орқали аниқланишини таъкидлаган.
Демак, юқорида таъкидлаганимиздек, қийматнинг меҳнат назарияси тарафдорларининг фикрича, товарларни айирбошлаш уларнинг қиймати асосида амалга оширилади. Қийматнинг миқдори эса, ижтимоий зарурий меҳнат сарфлари билан, яъни ижтимоий зарурий иш вақти билан ўлчанади.
Қийматнинг меҳнат назарияси тарафдорлари товар ишлаб чиқариш шароитида товар ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги алоқаларни, ижтимоий меҳнатни тақсимлаш ва рағбатлантиришни тартибга солувчи, объектив қиймат қонунини мавжуд бўлишини тан олади. Улар фикрига кўра, бу қонунга биноан товар ишлаб чиқариш ва айирбошлаш уларнинг қиймати асосида амалга оширилади.
Қиймат қонуни индивидуал меҳнат сарфи ижтимоий зарур меҳнат сарфидан озроқ бўлган ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантиради. Бу билан ишлаб чиқарувчиларнинг меҳнат унумдорлигини оширишга ундайди. Акс ҳолда улар бозордан сиқиб чиқарилишлари ёки хонавайрон бўлишлари мумкин.
Қиймат қонуни товар ишлаб чиқарувчиларни табақалаштиради, меҳнат ва моддий сарфларни камайтиришни рағбатлантиради ва меҳнатнинг ишлаб чиқариш соҳалари бўйича тақсимланишини тартибга солиб туради. Масалан, энг юксак меҳнат унумдорлигига эришган ишлаб чиқарувчилар ўз товарларини ижтимоий зарур сарфларидан камроқ, лекин айрим индивидуал сарфларидан юқори нархларга сотишлари ва юқори фойда олишлари мумкин. Лекин уларнинг иш фаолияти муваффақияти кафолатланган деб бўлмайди. Чунки улар ишлаб чиқаришга фан-техника янгиликларини, самарали ишлаб чиқариш усулларини ўз вақтида қўллаб турмасалар, маълум вақтдан сўнг ўз устунликларидан ажралиб колишлари мумкин. Қиймат қонунининг тартибга солиб турувчи механизми рақобат кураши натижасида бозор нархларининг стихияли равишда тебраниб туришидан, уларнинг ижтимоий қийматдан фарқ қилиб туришидан иборат. Товар нархининг ижтимоий қийматидан четга чиқиш шарт-шароитлари қуйидагилардак иборат деб ҳисобланади:
Талаб = таклиф бўлган ҳолда нарх = қиймат.
Талаб > таклиф бўлган ҳолда нарх > қиймат.
Талаб < таклиф бўлган ҳолда нарх < қиймат.
Шундай қилиб, товарлар нархининг улар қийматидан фарқ қилиши товар ишлаб чиқарувчиларнинг хоҳиши билан содир бўлмай, балки объектив қиймат қонунининг кучи таъсири остида бўлади.
Кейинги қўшилган миқдор нафлилиги назариясининг асосчилари бўлиб австрия мактаби вакиллари К.Менгер( 1840-1921), Ф.Визер(1851-1926), Е.Бем-Баверк(1851-1914) ва бошқалар ҳисобланади. Мазкур назарияга кўра, кишилар томонидан жуда хилма-хил моддий ва маънавий неъматлар (ҳамда хизматлар) уларни ишлаб чиқаришга ижтимоий зарурий меҳнат сарфланганлиги учун эмас, балки ушбу неъматлар нафлиликка эга бўлиши сабабли кадрланади. Инсонлар томонидан маълум нафлиликларга эҳтиёж сезилганлиги сабабли у ёки бу товарни ишлаб чиқаришга меҳнат сарфлари амалта оширилади. Мазкур назария тарафдорлари фикрларига кўра, фақат товарнинг нафлилиги меҳнат сарфларига «ижтимоий зарурий» деб номланадиган тавсиф бериши мумкин.
Кейинги қўшилган миқдор нафлилиги назарияси билан қийматнинг меҳнат назариясининг бир-бирига тўғри келмаслиги турли хил истеъмол қийматларини ёки нафлилигини ҳисобга олиш муаммоси билан боғлиқ. Чунки, турли кўринишдаги иккита товарнинг нафлилигини шунчаки умумий тарзда ўзаро таққослаш мумкин эмас.
Бу назария тарафдорлари, нафлиликнинг икки тўрини ажратиб кўрсатиш зарур деб ҳисоблайдилар: а) абстракт ёки умумий нафлилик, яъни неъматлар кишиларнинг бирон-бир эҳтиёжларини қондириш лаёқати; б) аниқ нафлилик, бу неъмат мазкур нусхаси фойдалилигининг субъектив нархинн билдиради. Бу субъектив нарх икки омилга боғлиқ: мазкур неъматнинг мавжуд заҳираси ва унга бўлган эҳтиёжнинг тўйинганлик даражаси.
Кейинги қўшилган миқдор нафлилиги муаммосини ўрмонда яшовчи чол эга бўлган беш қоп дон мисолида, унинг онгида содир бўлган психологик ҳаёл орқали тасвирлаб кўрсатадилар. Бу қоплардаги доннинг нафлилиги камайиб борувчи тартибда жойлашади: биринчи копдаги дон энг зарур, яъни чолнинг озиқ-овкатга бўлган эҳтиёжини қондириш учун истеъмол қилинади, иккинчиси овкатланишни яхшилаш учун, учинчиси - уй паррандаларини боқиш, тўртинчиси - пиво тайёрлаш, бешинчиси - чолнинг ўз уйи атрофида сайраб юрган қушларни боқиб, кўнгилхушлик қилиши учун.
Бундан кўринадики, бешинчи қопнинг нафлилиги чол учун у ҳадар аҳамиятли эмас, чунки агар бу қопдаги дондан маҳрум бўлса у фақатгина кўнгилхушлик қилиш имкониятидан воз кечади холос. Бироқ, тўртинчи копдаги доннинг йўқ бўлиши чолни пивосиз, учинчиси эса паррандаларсиз колдириши мумкин. Фақат битта копдаги дон қолган тақдирда чол учун унинг нафлилиги энг юқори даражага етади, яъни у овқатланиш эҳтиёжи билан тенглашади.
Шу ўринда турли коплардаги донларнинг нафлилиги турлича экан, уларнинг қайси бири донларнинг умумий нафлилик даражасини аниқлаб беради, деган савол туғилади. Холбуки, коплардаги донларнинг бир-биридан фарқи йўқ экан, чол учун уларнинг нафлилиги бешинчи, сўнгги қопдаги доннинг нафлилиги орқали аниқланади. Демак, ҳар бир неъматнинг сўнгги қўшилган бирлиги, яъни унча муҳим бўлмаган эҳтиёжни қондирувчи бирлигининг нафлилиги камайиб бориш хусусиятига эгадир.
Қиймат ва нарх назариясида янги йўналишни бошлаб берган киши машҳур инглиз иқтисодчиси А.Маршалл ҳисобланади. Товарларнинг қийматини аниқлашда меҳнат назарияси ҳам, қўпшлган нафлилик назарияси ҳам етарли асосга эга эмас, деб ҳисоблаган А.Маршалл бир нечта назарияларни синтез қилиш йўли билан аниқлик киритишга ҳаракат қилди. Қўшилган миқдор нафлилиги назариясининг бир томонламалигини у қийматни фақат нафлилик билан тушунтиришда кўрди. А.Маршалл кейинги қўшилган миқдор нафлилиги назариясини талаб ва таклиф назарияси ҳамда ишлаб чиқариш ҳаражатлари назарияси билан боғлашга ҳаракат қилди.
А.Маршаллнинг товар қиймати нима билан аниқланишини билишда қўшилган миқдор нафлилиги ва ишлаб чиқариш ҳаражатларини синтез қилиш (умумлаштириш) зарурлиги ҳақидаги фикри жуда машҳур. Неоклассикларнинг қиймат ва нархнинг бир негизли (монистиқ) назариясини яратишга ўринишдан чекиниш хусусан А.Маршалл ишлари билан боғлиқ. Неоклассикларнинг қоидалари қийматнинг ягона манбаи, нархнинг ягона асоси ва бозор хўжалигида Жамият даромадларининг ягона манбаи топилиши зарурлигини билдиради. Бундай ягона манба, масалан, инглиз классик иқтисодий мактаби ва марксча назарияларда меҳнат, маржиналистларда қўшилган миқдор нафлилиги категорияси хисобланади. А.Маршалл назариясида эса қиймат ва нарх ҳам талаб (қўшилган миқдор нафлилиги) ва ҳам таюшф (товар ишлаб чиқариш ҳаражатлари) томонида ётувчи бозор кучлари ўзаро таъсири орқали аниқланади.
А.Маршалл фикрича, товар қиймати тенг даражада кейинги қўшилган миқдор нафлилиги ва ишлаб чиқариш ҳаражатлари билан аниқланади. Шундай Килиб, А.Маршаллдан бошлаб иқтисодиёт назариясида турли назарияларни синтез қилишга ўтилди.
Лекин А.Маршалл ушбу синтезни охиригача етказа олмади. У ижтимоий зарурий нафлилик ва ижтимоий зарурий меҳнат товарнинг икки томони эканлигини аниқ кўра олмади. Шунинг учун, у ижтимоий нафлилик ўрнига қўшилган нафлиликни, ижтимоий зарурий меҳнат сарфлари ўрнига ишлаб чиқариш ҳаражатларини қўйди. Натижада товарнинг қиймати ҳам, нафлилиги ҳам тўлиқ ҳисобга олинмади. Умуман айтганда узок тарихий даврдан бошлаб тортишувга сабаб бўлган нарса товарда гавдаланган ижтимоий меҳнатнинг икки ёқлама тавсифи ва шу асосда ҳосил бўладиган товарнинг икки хил хусусиятига эга бўлишини инобатга олмасликдир. Меҳнат назариячилари товарга сарфланган меҳнат миқдорига асосий эътиборни каратган бўлса, маржиналистлар унинг нафлилигига эътибор бериб келадилар. Уларнинг бири кўпроқ товарни ишлаб чиқарувчилар манфаати нуқтаи-назаридан тахлил қилган бўлса, иккинчиси истеъмолчи (ҳаридорлар) манфаати нуқтаи-назаридан қарайдилар. Холбуки, товарнинг қийматини ва бинобарин нархини аниқлашда унинг икки томонига ва сотувчилар билан ҳаридорлар манфаати тўқнашган тугунга эътибор қаратиш зарур (3-чизма).
4. Пулнинг келиб чиқиши, моҳияти ва вазифалари
Пул узоқ замонлардан бери одамларга маълум. Пулнинг келиб чиқиши турли назариётчилар томонидан товар айирбошлаш жараёнининг ривожланиши билан боғлиқ ҳолда тушунтирилади.
Пулнинг вужудга келиши ва моҳиятининг турли илмий концепциялари мавжуд бўлиб, улар орасида рационалистиқ ва эволюцион концепциялар муҳим ўрин тутади.
Рационалистиқ концепция пулнинг келиб чиқишини кишилар ўртасидаги битим, келишув натижаси сифатида изоҳлайди. Бу ҳолат уларнинг товарларни айирбошлаш чоғида қийматларнинг ҳаракатланиши учун маҳсус воситалар зарурлигига амин бўлишига асосланади. Пулнинг ўзаро келишув сифатида амал қилиши тўғрисидаги мазкур ғоя XVIII асрнинг охирларигача ҳукм сурди. Пулнинг келиб чиқишига субъектив психологик ёндашув кўплаб ҳозирги замон хорижий иқтисодчиларнинг қарашларида ҳам учраб туради. Уларнинг фикрича, пул категорияси объектив иқтисодий категория бўлмай, кишилар келишувига ёки давлатнинг хоҳишига боғлиқ бўлган юзаки, субъектив категориядир.
Пул келиб чиқишининг эволюцион концепциясига кўра улар ижтимоий меҳнат тақсимоти, айирбошлаш, товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши натижасида вужудга келган. Қиймат шакллари ва айирбошлаш ривожланишининг тарихий жараёнини тадкик қилиш орқали товарлар умумий олами ичидан пул ролини бажарувчи алоҳида товарнинг ажралиб чиқишини тушуниш мумкин.
Бир товарнинг қиймати уни бошқа бир товарга айирбошлаш орқали аниқланади (Т-Т). Бир қарашда айирбошлаш битимида ҳар иккала товар ҳам бир хил роль ўйнайдигандек кўринади. Аслида эса уларнинг роли турличадир.
Бир товар ўз қийматини бошқа товарга нисбатан ифодалайди. Иккинчи товар эса биринчи товарнинг қийматини ўзида ифодалаб, эквивалент ролини бажаради, яъни қийматнинг эквивалент шаклини ташкил этади. Худди мана шу ерда пулнинг дастлабки куртаги пайдо бўлади.
Пулнинг пайдо бўлиши ва ривожланишида қиймат шаклларининг ривожланиш босқичлари муҳим ўрин тутади. Умуман олганда қийматнинг: оддий ёки тасодифий, кенгайтирилган, умумий ва пул шакллари мавжуд.
Айирбошлаш жараёнининг тарихан узоқ давом этган даври мобайнида эквивалент ролини ўйновчи кўплаб товарлар ичидан баъзи бирлари ўзининг барча томонидан тан олиниши туфайли ажралиб чиқа бошлади (масалан, нодир металлар). Чунки, эквивалент ролини ўйновчи товарларнинг барчаси ҳам айирбошлаш жараёнида воситачилик вазифасини бир хилда муваффақиятли бажара олмас эди. Натижада, барча товарларнинг қийматини бир хил товар қиймати орқали таққослаш мумкин бўлган қийматнинг умумий шакли вужудга келди.
Умумий эквивалент ролининг нодир металларга, жумладан олтинга юклатилиш сабаблари қуйидагилар орқали изоҳланади:
- сифат жиҳатдан бир хил ўлчамга келтириш мумкинлиги;
- зангламаслиги ва узоқ муддат сақлаш мумкинлиги;
- бўлинувчанлиг ва бўлгандан кейин яна яхлит ҳолга келтириш мумкинлиги;
- бўлинганда ҳам ўз қийматини сақлаб қола олиши;
- табиатда нисбатан камёблиги;
- озгина миқдордаги ва оғирликдаги нодир металлнинг қиймати анча юқорилиги.
Кейинчалик умумий эквивалент ролини ўйновчи товарлар ичидан маҳсус товар - пул ажралиб чиқди. Шундай қилиб, пул - бу умумий эквивалент ролини ўйновчи маҳсус товардир.
Энди товарлар дунёси иккига - бир томондан, нафлиликнинг ифодаси бўлган товарларга ва, иккинчи томондан, қийматнинг моддийлашган ифодаси бўлган пулга ажралади
Пулнинг моҳиятини тўлароқ тушуниш учун унинг қуйидаги асосий вазифаларини кўриб чиқамиз: 1) қиймат ўлчови; 2) муомала воситаси; 3) бойлик тўплаш воситаси; 4) тўлов воситаси.
Пулнинг қиймат ўлчови вазифасини идеал пул бажаради. Товар эгаси фикран идеал равишда шу товарнинг алмашув қийматини пул билан ифодалайди. Товарнинг нархи талаб ва таклиф мувофиқ келган такдирдагина унинг қийматига мувофиқ келади. Акс ҳолда, нарх қийматдан фарқ қилади. Демак, товарларнинг нархи уларнинг қиймати, пулининг қиймати, талаб ва таклифнинг нисбати ва бошқа омилларга боғлиқ.
Товар алмашув қийматининг пул билан ифодаланиши унинг нархини англатади. Товарнинг алмашув қийматини ўлчаш учун муайян миқдордаги пул материалини бирлик қилиб олиш зарур. Бундай бирлик нархлар ўлчови (масштаби) деб аталади. Бир томондан нархлар ўлчови ҳар қандай ўлчов бирлиги каби шартлидир. Иккинчи томондан эса, у муайян мамлакатда ҳам томонидан эьтироф этилган бўлиши керак. Шунинг учун давлат пул бирлиги ҳуқуқини қонун билан мустаҳкамлайди, бу бирлик шу тариқа расмий тан олинади.
Товар муомаласи жараёнида нақд пул бўлиши керак, чунки товарлар олди-сотдиси пайтида уларнинг рамзий нархлари реал пулга айланмоғи лозим. Бу жараёнда пул муомала воситаси вазифасини бажаради. Дастлаб товарларни айирбош қилишда пулнинг бевосита кумуш ёки олтин қуймалар шаклида мавжуд бўлиши айирбошлаш вақтида қийинчиликлар туғдирган: пул- металлни ўлчаш уни майда бўлакларга бўлиш, сифатини белгилаш зарур бўлган. Кейинчалик металл куймалари ўрнига монета (металл танга)лар ишлатила бошлаган.
Узлуксиз муомалада бўлиш натижасида олтин тангалар ейилиб кетиши, ўз вазнининг бир қисмини йўқотиши сабабли муомалага тўла қийматли бўлмаган қиймат белгилари чиқарилган.
Пул муомаладан чиқарилганда бойлик тўплаш вазифасини бажара бошлайди. Натурал хўжалик шароитида бойлик тўплаш, жамғариш маҳсулот жамғариш шаклида амалга оширилган. Товар хўжалигининг ривожланиши бойлик жамғаришнинг пул жамғариш келтириб чиқаради.
Товар хўжалиги тараққиётининг дастлабки даврларида пул жамғариш уни муомаладан чиқариб олиш йўли билан амалга оширилган. Кейинчалик фойда кетидан қувиш ҳукмрон аҳамият касб этиб, бўш ётган пул фойда келтирмаслиги сабабли пул эгалари уни ҳаракатга солишга, уни фойдали жойда ишлатиш йўлини топишга интилдилар.
Товарлар насияга тўлов муддати кечиктириб сотилганда, пул-тўлов воситаси вазифасини бажаради. Ҳаридорлар товарнинг пулини тўлов муддати келгандан кейингина тўлайди. Пулнинг бу вазифаси товар муомаласи доираси билан чекланмай, пул қарз берилганда, рента ва солиқдарни тўлашда ҳам тўлов воситаси вазифасини бажаради. Қоғоз пуллар, вексел ва банкнотлар — пулнинг тўлов воситаси сифатидаги вазифасидан келиб чиққан.
Бугунги кунда замонавий, яъни қоғоз-кредит пулларнинг иқтисодий мазмуни ва табиати тўғрисида сўз юритилганда, ғарб иқтисодий адабиётларида қоғоз пулнинг товар эмаслиги қатъий таъкидланади. Бунда айрим иқтисодчилар пулнинг табиатини унинг ликвидлиги, бошқа бирлари эса унинг декрет пул, яъни қонун томонидан мустаҳкамланганлиги орқали белгилайдилар.
Классиклар ҳам, миқдорийлик назарияси тарафдорлари ҳам пулнинг алоҳида товар эканлигини ва бошқа товарлардан унинг ана шу алоҳида хусусияти ажратиб гуришини тушунмайди. Бизнинг назаримизда пул алоҳида товар бўлиб, бошқа барча товарларнинг қийматини ифодалайдиган умумий эквивалент сифатида хизмат қилади. У бошқа товарлар каби икки томонлама хусусиятга эга: бир томондан, умуман товар сифатида бошқа товарлар сингари қийматга эга бўлса, иккинчи томондаи, нафлиликка, яъни истеъмол қийматига эга. Унинг истеъмол қиймати умумий эквивалент сифатида бошқа исталган товарга алмашувчанлигида ифодаланади. Тўла қимматли пуллардан ўз қийматига эга бўлмаган пул белгиларини қўллашга ўтиш ҳамда нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг ривожланиши натижасида қоғоз пул оддий товарларга хос бўлган хусусиятлар: қиймат ва истеъмол қийматга эга бўлмайди. Аммо у маҳсус товар сифатида олтин пулдаги икки хусусиятни: қиймат белгиси ва расмий нафлиликни сақлаб қолади.
Қоғоз пул умумий эквивалентлик вазифасини бажарганда, бошқа товарлар қиймати бевосита қийматга эга бўлган товар (олтин) билан эмас, балки қиймат белгисига эга бўлган ваколатли «товар» билан ўлчанади (4-чизма).
4-чизма. Олтин ва когоз пулларнинг ўзаро боглиқлиги.
Бозор иқтисодиёти шароитида пул фақатгина умумий эквивалент бўлиб эмас, балки ўз эгасининг кўлида фойда, даромад олиш воситаси бўлиб хизмат қилади, ўзидан-ўзи ўсувчи қийматга, бир сўз билан айтганда капиталга айланади. Бунинг натижасида қоғоз пуллар иккита таркибий кисмга ажралади: нақд пуллар (қоғоз пул, танга-чақалар) ва кредит пуллар (чек, вексел. сертификат, тўлов талабномалари ва х.к.). Уларнинг туб хусусиятлари 5-чизмада акс эттирилган.
5-чизма. Нақд ва кредит пулларнинг хусусиятлари.
Бундан кўринадики, пул капитал сифатида муомалада бўлади, унга қўшимча ижтимоий вазифа юклатилади. Энди у даромад келтирадиган маҳсус воситага айланади.
Шундай қилиб, товар айирбошлаш, ишлаб чиқариш ва пулнинг келиб чиқиши ҳамда товар-пул муомаласининг ривожланиши бозор ва бозор иқтисодиётининг келиб чиқишига сабаб бўлди ва унинг ривожланишига шарт— шароит яратди.
Асосий таянч тушунчалар:
Натурал ишлаб чиқариш - бунда меҳнат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчининг ўз эҳтиёжларини қондириш, ички хўжалик эҳтиёжлари учун мўлжалланади.
Товар ишлаб чиқариш - бунда товарлар ўзининг истеъмоли учун эмас, балки бозорда сотиш, айирбошлаш учун ва бошқаларнинг истеъмолини қондириш мақсадида ишлаб чиқарилади.
Товар - бирон-бир нафлиликка ва қийматга эга бўлган, айирбошлаш учун яратилган маҳсулотдир.
Нафлилик - товарларнинг кишиларнинг бирон-бир нарсага бўлган эҳтиёжини қондириш лаёқати.
Алмашув қиймати - бу бирор турдаги истеъмол қийматнинг бошқа турдаги истеъмол қийматга айирбош қилинадиган миқдорий нисбати.
Аниқ меҳнат -муайян аниқ истеъмол қийматларни вужудга келтирадиган меҳнат.
Абстракт меҳнат - меҳнатнинг аниқ шаклидан қатьий назар умуман инсон ишчи кучининг сарфланиши, ижтимоий меҳнатнинг бир қисми.
Меҳнат унумдорлиги - маълум вақт давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун кетган вақт билан аниқланади.
Меҳнат интенсивлиги - меҳнатнинг сарфланиш тезлиги ёки жадаллиги.
Пул - ҳам турдаги товар ва хизматларни айирбошлашда умумий эквивалентлик ролини бажарувчи маҳсус товардир. Қоғоз пуллар эса шу товар пулнинг вакилидир.
Назорат учун саволлар ва топшириқлар:
1. Ижтимоий хўжалик шаклларига умумий тавсиф беринг. Товар ишлаб чиқариш ва бозорнинг вужудга келишининг умумий шарт -шароитларини тушунтиринг.
2. Нима учун товарга нафлилик (истеъмол қиймат) ва алмашув қийматининг бирлиги сифатида ҳаралади? Товардаги бу икки хил хусусият нимадан келиб чиқади?
3. Кейинги (сўнгги) қўшилган миқдор (товар ва хизмат) нафлилиги нима ва унинг пасайиш сабабини тушунтиринг.
4. Товарларнинг қийматини аниқлашга бўлган қуйидаги фикрларга ўзингизни муносабатингизни билдиринг:
а) ижтимоий зарурий меҳнат сарфлари билан белгиланади;
б) кейинги қўшилган товарларнинг нафлилиги билан аниқланади;
в) кейинги қўшилган товарларнинг нафлилиги ва ишлаб чиқариш ҳаражатлари билан аниқланади.
5. Пулнинг мазмунини ва вужудга келишининг умумий шарт-шароитларини тушунтириб беринг.
6. Олтин пул ва қоғоз пул ўртасидаги умумийлик ва фарқларни кўрсатиб беринг.
7. Қоғоз ва кредит пулларнинг ҳадр-қиймати ва барқарорлиги нима билан белгиланади?
5-МАВЗУ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИНИНГ МАЗМУНИ ВА АСОСИЙ БЕЛГИЛАРИ. БОЗОР ВА УНИНГ ТУЗИЛИШИ.
Режа:
1. Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг асосий белгилари.
2. Бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари.
3. Бозор тушунчаси, унинг вазифалари ва турлари.
4. Бозор инфратузилмаси ва унинг элементлари .
КИРИШ
Олдинги мавзуда товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш жараёнлари ривожи натижасида пулнинг келиб чиқиши, товар-пул муносабатларининг ривожланиб секин-аста бозор иқтисодиётига олиб келганлигини кўрдик.
Бу мавзу бозор иқтисодиётининг мазмунини баён қилиб бериш билан бошланиб, унинг асосий белгилари, субъектлари ва ривожланиш босқичлари талқинига алоҳида ўрин ажратилади. Бозор иқтисодиётининг доимий ва асосий муаммолари, бундай иқтисодиётнинг афзалликлари ва зиддиятлари таҳлилига ҳам ўрин берилади.
Мавзу бозор ва унинг турлари, бозор инфратузилмаси, унинг таркибий қисмлари ҳамда элементларини ёритиб бериш билан якунланади.
1. Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг асосий белгилари
Бозор иқтисодиётининг амал қилиш механизми кўплаб асрлар давомида таркиб топиб, шаклланиб, ҳозирги даврда маданийлашган шаклни касб этди ва кўпгина мамлакатларда ҳукмрон иқтисодий тизимга айланди. Мазкур иқтисодиётнинг барқарорлиги шу билан изоҳланадики, узоқ даврли иқтисодий эволюция давомида унинг амал қилишининг асосий классик қоидалари сақланиб қолди.
Олдинги мавзуда айтганимиздек, хусусий мулкчиликнинг пайдо бўлиши ва ижтимоий меҳнат тақсимотининг рўй бериши бозор иқтисодиётининг келиб чиқиши ва мавжуд бўлишинг умумий шароити ҳисобланади. Хусусий мулкчилик ва меҳнат тақсимоти ижтимоий хўжаликнинг товар шаклини тақозо қилади, товар ишлаб чиқаришнинг мавжуд бўлиши ўз-ўзидан пул муомаласи, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмолнинг бозорга оид хусусиятини кўзда тутади. Товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши бозор иқтисодиёти тараққиётининг асосини гашкил этади.
Бозор иқтисодиётининг самарали амал қилиши учун муҳим шартлардан бири, ишлаб чиқаришнинг мустақиллиги, тадбиркорликнинг эркинлиги, ресурсларнинг эркин алмашинувидан иборат.
Бозор иқтисодиёти - бу товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун-қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган иктисодий тизимдир. Бундай иқтисодиёт эркин товар-пул муносабатларига асосланади, унинг негизида товар ва пулнинг турли шакллардаги ҳаракати ётади, иқтисодий монополизмни инкор этади. Ҳозирги замон иқтисодий назарияларида бозор иқтисодиёти деганда бозор хўжалиги субъектлари иқтисодий ҳатти-ҳаракатларининг эркин, мустақил равишда бериши ва уларнинг товар-пул механизми орқали бир-бирига боғланиб мувофиқлашуви деб баҳо берадилар. Бозор иқтисодиётида бозор алоқалари бутун тизимни, унинг ҳам босқичларини ишлаб чиқариш, айирбошлаш. тақсимлаш ва истеъмол жараёнларини ҳамда иқтисодий муносабатларнинг барча субъекгларини қамраб олади.
Бозор иқтисодиёти субъектлари таркибига тадбиркорлар ҳам, ёлланма ишчилар ҳам, пировард истеъмолчилар, ссуда капитали эгалари ва қимматли қоғозлар эгалари ҳам киради. Одатда, бозор хўжалигининг барча асосий субъектлари учта гуруҳга бўлинади: уй хўжаликлари, корхоналар (тадбиркорлик сектори) ва давлат.
Уй хўжаликлари - иқтисод иётнинг истеъмол соҳосида фаолият юритувчи асосий таркибий бирлик. Уй хўжаликлари доирасида моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида яратилган товар ва хизматлар истеъмол қилинади. Бозор иқтисод- иётида уй хўжаликлари мулк эгаси ҳамда ишлаб чиқариш омилларини етказиб берувчилар ҳисобланади. Иқтисодий ресурсларни сотишдан олинган пул даромадлари шахсий эҳтиёжни қондириш учун сарфланади.
Тадбиркорлик сектори - бу даромад (фойда) олиш мақсадида амал. қилувчи иқтисодиётнинг бирламчи бўғинларидир. У иш юритиш учун ўз капиталини ёки қарз олинган капитални ишга солишни тақозо этади, бу капиталдан олинган даромад ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун сарфланади. Тадбиркорлар товар хўжалигида товар ва хизматларни етказиб беради.
Давлат - фойда олишни максад қилиб қўймаган, асосан иқтисодиётни тартибга солиш вазифасини амалга оширадиган, ҳар хил бюджет ташкилотлари ва муассасалари сифатида намоён бўлади.
Шунингдек, баъзи дарслик ва ўқув қўлланмаларда бозор иқтисодиётанинг яна бир алоҳида, мустакил субъекги сифатида банклар ажратиб кўрсатилади.
Банк - иқтисодиётнинг меъёрда амал қилиши учун зарур бўлган пул массаси ҳаракатини тартибга солувчи молия-кредит муассасаси.
Шундай қилиб, юқорида келтириб ўтилган бозор иқтисодиёти субъектларининг ўзаро таъсири ва алоқасини қуйидаги чизма орқали ифодалаш мумкин (1-чизма).
Ҳар қандай бозор иқтисодиётини тартибга солиш механизми асосан тўртта таркибий қисмдан иборат бўлади: нарх, талаб ва таклиф ҳамда рақобат.
1-чизма. Бозор хўжалиги субъектлари ўзаро алоқасининг умумий модели.
Бозор иқтисодиётининг муҳим ва умумий белгилари қуйидагилардан иборат:
- турли шакллардаги мулкчиликнинг мавжуд бўлиши ва унда хусусий мулкчиликнинг устун туриши;
- тадбиркорлик ва танлов эркинлиги;
- рақобат курашнинг мавжудлиги;
- давлатнинг иқтисодиётга чекланган ҳолда аралашуви;
- корхона ва фирмаларнинг ички ва ташқи шарт-шароитлар ўзгаришларига мослашувчанлиги.
Бозор иқтисод иётининг тарихан таркиб топган икки тўрини ажратиш зарур. Биринчиси- классик ёки соф бозор иқтисодиёти, деб аталиб, узок вақт давомида шаклланиб, ғарбдаги ривожланган мамлакатларда XIX асрнинг охирларигача давом этиб келди. Унинг асосий белгилари: а) хусусий мулкчиликка асосланган ҳолда иқтисодий фаолият юритиш; б) капитал ва ишлаб чиқаришнинг корхона миқёсида умумлашганлиги; в) тадбиркорлар, ишчилар, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларнинг шахсий эркинлиги; г) тадбиркорларнинг юқори фойда олиш учун курашлари; д) иқтисодиётнинг талаб ва таклиф, эркин бозор нархи ва рақобат курашлари асосида тартибланиши; е) аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилинмаслиги, ишсизликнинг ва аҳоли ижтимоий табақалашувининг кучайиши.
Бозор иқтисодиётининг иккинчи кўриниши ҳозирги замон ривожланган бозор иқтисодиёти деб аталиб, XIX асрнинг охири ва XX аср бошларидан буён амал қилади. Унинг асосий белгилари:
а) мулкчиликнинг турли шаклларига, яъни, хусусий, давлат, жаъмоа, аралаш ва бошқа мулк шаклларига асосланиб иқтисодий ва тадбиркорлик фаолияти юритилиши;
б) капитал ва ишлаб чиқаришнинг юқори даражада умумлашганлиги, мулкнинг бир кисми йирик монополиялар ва давлат қўлида тўпланиб, миллий ва ҳалқаро микёсда умумлашганлиги;
в) иқтисод иётни тартибга солишда давлатнинг фаол иштироки. Бунда давлат фан-техника тараққиёти ва бошқа омилларни ҳисобга олиб, турли иқтисодий тадбирларни, ривожланиш истиқболини аниқлаш, турли соҳалар ва тармоқлар ўртасидаги нисбатларни тартибга солиш чора-тадбирларини белгилаш вазифаларини бажаради; г) хўжаликларни юритишда режа усулидан фойдаланишнинг кучайиши (бизнес режаси, маркетинг тизими орқали бошқариш);
д) ижтимоий ҳимоянинг кучайиши. Бунда давлатга, жаъмоалар ва хусусий кишиларга тегишли турли хил ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта фондларининг вужудга келиши.
Ҳозирги замон бозор хўжалиги иқтисодиёт хусусий ва давлат секторларининг ўзаро алоқасига асосланади. Иқтисод иётга таъсирнинг интенсивлиги даражаси ҳамда давлат томонидан ҳал этилувчи устувор вазифалардан келиб чиққан холда, замонавий бозор иқтисодиётининг қуйидаги моделлари фарқланади (2-чизма).
2-чизма. Замонавий бозор хўжалиги моделлари.
Бозор иқтисод иётида юқорида тилга олинган белги ва тартиблар билан бирга, барча ҳозирги замон иқтисодий тизимларига хос бўлган бир қатор шарт-шароитлар бўлиши тақозо қилинади. Булар қуйидагилар: илғор технология ва янги техник воситалардан кенг микесда фойдаланиш; ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви.
Ҳар қандай иқтисодий тизим сингари бозор иқтисод иёти ҳам иқтисодиётнинг умумий муаммоларини ифода этувчи қуйидаги саволларга жавоб топиши зарур: нима ва қанча миқдорда ишлаб чиқариш зарур? Қандай техника ва технология билан ишлаб чиқариш зарур? ким учун ишлаб чиқариш зарур? Агар бу саволларни умумий равишда қўйиб, унга тараққиётнинг барча босқичларига хос бўлган умумий жавобни берадиган бўлсак, уларни лўнда қилиб: аҳоли эҳтиёжи учун зарур миқдор ва турдаги товар ва хизматларни ишлаб чиқариш; мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиб, янги техника ва технологиялар асосида ишлаб чиқариш; аҳоли истеъмоли учун зарур неъматларни ишлаб чиқариш, деб жавоб бериш мумкин.
Лекин, бозор иқтисодиёти даврида бу саволларга мазкур тизимнинг ўзига хос тарихий хусусиятидан, унинг талаблари ва қонун-қоидаларидан келиб чикиб жавоб берилади. Қисқача қилиб айтганда, бозор иқтисодиёти шароитида:
а) кўпроқ фойда берадиган товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарилади;
б) пули бор, товарларни юқори фойда олиш имконини берадиган нархларда сотиб олиш лаёқатига эга ҳаридорлар учун ишлаб чиқарилади;
в) юқори фойда олишни таъминлайдиган, тежаш имконини берадиган техника ва технология ёрдамида ишлаб чиқарилади.
2. Бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари
Бозор иқтисодиётининг самарали, ҳалқчил ва барқарор иқтисодий тизим сифатида амал қилиши ва ривожланиши унинг афзалликлари билан боғлиқдир. Бозор иқтисодиётининг афзалликларини қуйидаги жиҳатлар орқали ифодалаш мумкин:
1) ресурсларни тақсимлашнинг самарадорлиги. Бозор тизими ресурсларни самарали тақсимлашга ёрдам беради. Бунинг мазмуни шуки, рақобатли бозор тизими ресурсларни Жамиятга энг зарур бўлган товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришга йўналтиради. У ишлаб чиқариш учун ресурсларни уйғунлаштиришнинг анча самарали усулларини ва ишлаб чиқаришга янги, анча самарали технологияни қўллашни тақозо зтади. Қисқаси, бозор тизими шахсий манфаатни шундай тартибда бошқарадики, у Жамият учун мавжуд ресурслардан зарур товарларни талаб даражасидаги миқдорда ишлаб чиқаришни таъминлайди;
2) эркинлик. Бозор иқтисодиёти тизимининг муҳим афзалликларидан бири шундаки, у шахсий эркинлик ролига устиворлик беради. Кўплаб айрим шахслар ва корхоналар иқтисодий фаолиятини уйғунлаштириш ташкил қилишнинг асосий муаммоларидан биридир. Бундай уйғунлаштиришни амалга оширишнинг икки усули мавжуд. Бири - марказдан бошқариш ва мажбур қилиш тадбирларини қўллаш; иккинчиси - бозор тизими воситаси орқали ихтиёрий х,амкорлик. Фақат бозор тизимигина иқтисодий фаолиятни мажбур килмасдан уйғунлаштиришга лаёқатлидир. Бозор иқтисодиёти тадбиркорлик ва танлаш эркинлигини намойиш қилади, хусусан шу асосда у муваффақиятга эришади.
3) ҳаракатчанлик. Бозор иқтисод иётининг яна бир афзаллиги шундаки, бунда ҳар бир шахс, корхона, фирма ва корпорациялар тинимсиз ҳаракатда ва изланишда бўлади. Чунки хўжасизлик, сусткашлик, беғамлик ҳар қандай хужалик тизимини хонавайрон қилишга олиб келади. Жисмоний ва юридик шахслар рақобатга бардош бериш, доимий равишда фойда олишни таъминлаш учун курашади. Натижада бозор иқтисодиёти миллион-миллион кишиларни ҳаракатга солади, уларни боқимандалик кайфиятидан қутҳаради.
Бозор иқтисодиётнинг юқорида кўриб чиқилган асосий афзалликлари билан бир қаторда бошқа кўплаб ижобий жиҳатларини ҳам санаб ўтиш мумкин. Жумладан:
- унинг ишлаб чиқаришнинг ўзгарувчан шароитларига мослашуви ва кўникишининг юқори даражаси;
- фан ва техника ютуқларидан фойдаланиш, уларни ишлаб чиқаришга жорий этишнинг жадал суръати;
- турли-туман эҳтиёжларни қондириш. маҳсулот сифатини ошириш қобилияти;
- бузилган мувозанатни нисбатан тезлик билан қайта тиклаш; -чекланган ахборот - турли ресусрларнинг нарх даражаси ва уларнинг сарфланиш даражасига йўналган ҳолда бозор иқтисодиётининг муваффақиятли амал қила олиш имконияти.
Бозор иқтисодиётининг асосий зиддияти - рақобатнинг кучсизланишига йўл қўйиш ва уни рағбатлантириш. Рақобат кучсизланишининг иккита асосий манбаи мавжуд:
1) бозор иқтисодиётидаги эркин муҳитда тадбиркорлар фойда кетидан қувиб ва ўз иқтисодий мавқеини яхшилашга интилиб, рақобатнинг чекланган йўлидан озод бўлишга ҳаракат қиладилар. Фирмаларнинг қўшилиб кетиши, компанияларнинг хуфёна келишуви, шафқатсиз рақобат - буларнинг ҳаммаси рақобатнинг кучсизланиши ва унинг тартибга солувчилик таъсирининг пасайиб боришига олиб келади;
2) бозор тизими рағбатлантирадиган техника тараққиёти ҳам рақобатнинг заифлашишига олиб келади. Энг янги технология, одатда: а) жуда катта миқдордаги реал капиталдан фойдаланишни; б) йирик бозорлар бўлишини; в) комплексли, марказлашган ва қатъиян бир бутун бўлиб бирлашган бозорнинг таркиб топиши; г) бой ва ишончли хом-ашё манбаларини талаб қилади. Бундай технология бозорнинг ҳажмига нисбатан кенг миқёсдаги ҳисобланувчи ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлиши зарурлигини билдиради. Бошқача айтганда, энг янги технологияни қўллаш асосида ишлаб чиқаришнинг энг юқори самарадорлигига эришиш, аксарият ҳолларда кўп миқдордаги майда фирмалар эмас, унча кўп бўлмаган йирик ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлишини тақозо қилади.
Бозор тизими Жамиятни эҳтиёжи юқори бўлган товарлар билан таъминлашига ҳам кафолат бермайди. Рақобатнинг кучсизланиб боришп истеъмолчининг эркинлигига ҳам путур етказади. Бозор тизими ўзининг-истеъмолчининг хоҳишига анча мос келувчи ресурсларни тақсимлаш лаёқатини ҳам йўқотиб бориши мумкин.
Бозор иқтисодиётнинг навбатдаги зиддияти — Жамият аъзолари даромадларидаги тенгсизликнинг кучайиб бориши ва аҳолининг табақаланишидир. Бундай иқтисодиёт ҳар қандай юксак даражада ривожланмасин даромадлар тенгсизлигини бартараф қила олмайди, фақат уни маълум даражада юмшатиш мумкин.
Бозор иқтисодиётининг умумий эътироф қилинган зиддиятларидан бири — иястимоий неъматлар ва хизматларни ишлаб чиқариб, бозорга таклиф қилиш га қодир эмасликдир. Шу сабабли Жамият аъзоларини бундай неъматлар ва хизматлар билан таъминлаш давлат зиммасида бўлади.
Бозор иқтисодиётининг зиддиятли томонларидан яна бири - товарлар ҳажми билан пул массаси ўртасидаги рўй бериб турадиган номувофиқликни бартараф эта олмаслигидир.
3. Бозор тушунчаси, унинг вазифалари ва турлари
Бозор тушунчаси бозор иқтисод иётининг марказий категорияси бўлиб, иқтисод иёт назариясида ҳам, хўжалик юритиш амалиётида ҳам, барча мамлакатлар тажрибасида ҳам қўлланиладиган илмий-амалий тушунчадир.
Энг аввало «бозор» ва «бозор иқтисодиёти» тушунчаларининг бир-биридан фарқланишини таъкидлаб ўтишимиз лозим. Чунки, кўпинча бу икки тушунчани бир хил маънода тушуниш, баъзи адабиётларда синоним сўзлар сифатида қўллаш ёки уларни чалкаштириш ҳоллари учрайди. Бозор Жамиятда бозор иқтисод иёти шакллангунга ҳадар меҳнат тақсимотининг рўй бериши натижасида вужудга келиб, ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг айирбошлаш жараёнини ўз ичига олади. Бозор иқтисодиёти эса бозор ва бозор муносабатларининг тарихан узоқ давр мобайнида ривожланишининг натижаси сифатида пайдо бўлади ва бозор қонунлари асосида ташкил этилувчи ва фаолият кўрсатувчи иқтисодий тизимни англатади.
Бозор такрор ишлаб чиқаришнинг битта фазасини, яъни айирбошлаш фазасини ўз ичига олади. Бозор иқтисодиёти эса барча фазаларини - ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва ниҳоят -истеъмол жараёнларини ҳам ўз ичига олади.
Ҳозирги даврда бозор ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчиларнинг кўп қиррали мураккаб алоқаларини, уларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган таъсирини боғлайдиган бўғин, Жамият тараққиётида модда алмашувини таъминлайдиган жараён сифатида шаклланди.
Бозорнинг асосий белгилари сотувчи ва ҳаридорларнинг ўзаро келишуви, эквивалентлилик тамойили асосидаги айирбошлаш, сотувчиларнинг ҳаражатлари қопланиб, фойда олиши ва пул тўловига қодир бўлган ҳаридорларнинг талабини қондириш ва рақобатчиликдан иборатдир.
Бозор товарларни ишлаб чиқариш ва айирбошлаш, пулнинг вужудга келиши, уларнинг ривожланиши натижасида келиб чиққан тарихий тушунча бўлиб, ҳозирги даврда кенг тарқалган объектив иқтисодий жараёндир.
Бозор ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар, сотувчилар ва ҳаридорлар ўртасида пул орқали айирбошлаш (олди-сотди) жараёнида бўладиган Иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир. Бунда бозорнинг моддий асосини жой эмас. балки товар ва пулнинг ҳаракати ташкил этади. Бозор тушунчаси фақат айирбошлаш жараёнидаги иқтисодий муносабатларни ўз ичига олади. Унда олди-сотди жараёнидаги зарур бўлган хизматлар бажарилади. Бозорга сотишга чиқарилган товар ва хизматлар талабга нисбатан кам бўлса нархлар ошиб кетади, айирбошлашнинг эквивалентлик мувозанати бузилади, натижада товарни сотувчи нормадан ортиқча даромад олиб, тез бойийди ёки аксинча, бозорда товарлар миқдори талаб миқдоридан ошиб кетса. нархлар пасайиб кетиб, сотувчилар зарар кўрадилар. Бунинг устига ишлаб чиқариш жараёнида сусткашлик, нўноқлик ва хўжасизлик юз бериб, ортиқча ҳаражатларга йўл қўйилган бўлса, зарар янада ошиб кетади, чунки бозор бундай ортиқча беҳуда сарфларни ҳисобга олмайди.
Бозор субъектлари икки гуруҳга - сотувчи ва ҳаридорларга бўлиниб, улар бозор муносабатларининг турли вазифаларини бажаради. Сотувчилар бозорга товар ва хизматларни таклиф этади, ҳаридорлар эса уларга талаб билдиради. Бозор ўз субъектлари манфаатини бир-бирига боғлаб, уларни мувофиқлаштиради.
Бозорнинг асосий вазифаси ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган товар ва хизматларни, иқтисодий ресурсларни истеъмолчиларга етказиб беришдан иборатдир. Бу ерда бозор ишлаб чиқариш билан истеъмолни бир-бирига боғлайди, ишлаб чиқарилган товар ёки хизмат ўз истеъмолчисини топади.
Бозор айирбошлаш категорияси бўлиб, ишлаб чиқаришнинг узлуксиз такрорланиб туришига ёрдам беради. Ишлаб чиқариш, янгидан бошланиши учун яратилган товарлар сотилиши ва уларнинг пулга айланиши, пулдан эса керакли иқтисодий ресурслар ҳарид қилиниши зарур. Бозор воситасида товарни сотишдан тушган маблағлар ҳисобига, ишлаб чиқарувчилар ресурслар сотиб олиш йўли билан сарфланган ишлаб чиқариш воситалари ўрнини қоплайдиган ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун керакли моддий ва меҳнат ресурсларига эга бўладилар. Бозор орқали ресурсларнинг эркин ҳаракати таъминланади ва уларнинг тармоқлар ўртасида тақсимланиши рўй беради.
Бозор иқтисодиётни тартибга солиб туриш вазифасини талаб, таклиф, рақобат ва нархлар ёрдамида бажаради. У ўзида талаб ва таклифни жаъмлаб, бу билан нимани, қанча миқдорда ва қайси вақтда ишлаб чиқариш кераклигини аниқлаб беради. Бозор-нарх воситасида иқтисодий ресурсларни товарларга талаб камайган тармоқлардан талаб ортган тармоқларга оқиб келишини таъминлайди.
Шунингдек, адабиётларда бозорнинг бошқа кўплаб қўшимча вазифалари ҳам келтирилади. Бу вазифаларни яққолроқ тасаввур этиш учун уларни маҳсус чизма кўринишида ифодалаш мумкин (3-чизма).
3-чизма. Бозорнинг вазифалари.
Бозор турли хил вазифаларни бажарса-да, улар ўзаро боғлиқ ва бир-бирини такозо қилади. Бозорнинг мазмунини тўларок тушунмок учун унинг турларини ва ички тузилишини билиш зарур.
Бозорнинг ички тузилиши мураккаб бўлганлиги сабабли уни туркумлашда қуйидаги асосий мезонларга асосланилади:
- бозорнинг егуклик даражаси;
- сотиладиган ва сотиб олинадиган маҳсулот тури;
- бозор субъектлари хусусиятлари;
- бозор миқёси,
- иқтисодий алоқалар тавсифи ва бошқалар.
Бозорнинг етуклик даражасига қараб ривожланмаган бозор, классик (эркин) бозор, ҳозирги замон ривожланган бозорларга бўлинади. Ривожланмаган, шаклланаётган бозор кўпроқ, тасодифий тавсифга эга бўлиб, унда товарни товарга айирбошлаш усули (бартер) кўпроқ қўлланилади. Бозорнинг бу тури тарихан ҳали ҳақиқий пул келиб чиқмаган даврга тўғри келади. Лекин ҳозирги даврда ҳам айрим мамлакатларда пул инқирозга учраб, ижтимоий ишончни йўқотган, бозор иқтисодиётига ўтаётган даврларда ҳам бу бозор амал қилиши мумкин. Эркин (классик) бозор - товар ва хизматларнинг ҳар бир тури бўйича жуда кўп ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар, яъни сотувчилар ва сотиб олувчилардан иборат бўлиб, пул орқали айирбошлаш жараёнида улар ўртасида эркин рақобат келиб чиқади, нархлар талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатга қараб эркин шаклланади, рақобатнинг турли усуллари қўлланилади, аҳоли ва ишлаб чиқарувчилар кескин табақаланади. Ҳозирги замон ривожланган бозори - бунда давлат ҳам бозор иштирокчиси бўлиб, бозор анча тартиблаштирилади ва бошқарилади, турли хил биржалар ва бошқа олди-сотди жараёнига хизмат қилувчи соҳалар ривожланган бўлади, рақобат курашлари аҳолининг табакалашуви юмшатилиб, уларнинг даромадлари Даражаси ўртасидаги фарқлар камаяди.
Бозор худудий жиҳатдан қуйидаги турларга бўлинади: маҳаллий бозорлар (Тошкент бозори, Самарқанд бозори, Ургут бозори, Лондон бозори, Нью-Йорк бозори, Пекин бозори ва бошқалар); миллий бозорлар (Ўзбекистон бозори. Россия бозори, Украина бозори, Англия бозори, Америка бозори, Хитой бозори ва бошқалар); худудий бозорлар (Марказий Осиё ёки Осиё бозори, Ғарбий Европа бозори) ва жаҳон бозори.
Сотиладиган ва сотиб олинадиган товар, хизмат турига кўра бозорлар қуйидаги турларга бўлинади: истеъмол товарлари ва хизматлари бозори, ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи (ресурслар) бозори, валюта бозори ва фонд биржалари, илмий техника кашфиёти ва ишланмалар бозори.
Муомалага чиқадиган субъектларнинг хусусиятига кўра улгуржи ва чакана савдо тўғрисида гап юритилади. Чакана савдода асосан сотиб олувчилар фуқаролар ҳисобланади. Турли шаклдаги корхоналар, фирмалар, хусусий дўконлар ва бошқалар эса сотувчи ҳисобланади. Улгуржи савдода давлат томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ҳарид қилиш алоҳида ўрин тутади. Бунда асосий ҳаридор давлат, сотувчилар эса деҳқон ва фермерлар хўжаликларидир.
4. Бозор инфратузилмаси ва унинг элементлари
Бозор инфратузилмаси - бу бозор алоқаларини ўрнатиш ва уларнинг бир маромда амал қилишга хизмат кўрсатувчи муассасалар тизимидир.
Унга омбор хўжалиги, транспорт, алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналар. товар ва хизматлар муомаласига хизмат қилувчи муассасалар (биржалар, аукционлар, савдо уйлари, савдо-сотиқ идоралари ва агентликлари кабилар), молия-кредит муносабатларига хизмат қилувчи муассасалар (банк туридаги муассасалар, кредитлаш идоралари, суғурта ва молия компаниялари, солиқ идоралари) ва ижтимоий соҳага хизмат кўрсатувчи муассасалар (уй-жой ва коммунал хизмат идоралари, аҳолини ишга жойлаштириш фирмалари) киради. Ахборот хизмати идоралари ҳам бозор инфратузилмасининг алоҳида бўғинини ташкил қилиб, уларга маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва сотиш билан шуғулланувчи компания ва фирмалар киради.
Бозор инфратузилмасининг бу барча элементлари ишлаб чиқарувчиларнинг савдо-сотиқ, молия-кредит ишларига, шерик топишига, ишчи кучини ёллашига кўмаклашади, давлатнинг иқтисодиётни тартибга солувчи тадбирларини амалга оширади, ишлаб чиқарувчилар ўртасида алоқа ўрнатишга ёрдам беради. Уларнинг бир қисми давлат мулкчилигида фаолият кўрсатса, бошқалари мустақил муассаса ва уюшмалардан иборат бўлиб, кўрсатган хизматлари учун ҳақ олади.
Бозор инфратузилмасида товар (хизмат)лар муомаласига хизмат кўрсатувчи муассасалар муҳим ўрин тутиши сабабли уларнинг асосийларининг қисқача тавсифини берамиз.
Биржа - намуна (ёки стандарт)лар асосида оммавий товарларнинг мунтазам савдо-сотиқ ишларини ўтказувчи тижорат муассасаларидир. Товар биржаларидан фарқ қилиб, фонд биржасида қимматли қоғозлар ва чет эл валюталарининг олди-сотдиси амалга ошса, меҳнат биржаси ишчи кучи эгаси билан уни ёлловчи корхона ўртасида туриб, унга бўлган талаб ва таклифни бир-бирига боғлайди.
Биржанинг барча шаклларида келишувнинг ўзига хос белгиси товар, акция ва валюта курсларига, нархнинг тебраниб туришига чайқов йўли билан таъсир қилиш дир.
Биржада унинг қатнашчилари айирбошлаш тўғрисида битим тузади, лекин товарни етказиб бериш ва унинг ҳақини тўлаш биржадан ташқарида юз беради. Бунда товар эгаси ва ҳаридорлар қатнашиши шарт эмас. Улар номидан ишни брокер (даллол)лар юритади. Брокер (маклер)лар - бу товар, фонд ва валюта биржаларида олди-сотди битимларини тузишда воситачилик қиладиган шахс ёки маҳсус фирма. Улар одатда мижозлар топшириғига кўра ва унинг ҳисобига иш юритади, кафолат берувчи ҳисобига ўз номидан савдо битимлари тузиши ҳам мумкин.
Биржалар ихтисослашган ёки универсал бўлиши мумкин. Ихтисослашган биржаларда айрим турдаги ёки бир гуруҳ товарлар, универсал биржаларда ҳар хил товарлар сотилади.
Аукционлар - алоҳида хусусиятларга эга бўлган товарларни сотиш учун муайян жойларда ташкил қилинган маҳсус ким ошди савдо муассасаси. Аукционда савдо товарларнинг нисбатан чекланган рўйхати бўйича, оммавий сотувга қўйиш йўли билан ўтказилади. Аукцион эълон қилинган вақтда ва маълум даврда ўтказилади. Бунда товарларнинг бозорга келиб тушиш мавсуми ва ҳажми ҳисобга олинади. Аукцион савдосида намуна товарлар рўйхатда кўрсатилган тартибда савдога қўйилади, ҳаридорлар орасида энг юқори нархни таклиф қилган киши товарни сотиб олади.
Аукционларда санъат асарлари, ноёб буюмлар, коллекциялар ҳам сотилиши мумкин. Савдо ярмаркалари маълум вақтда ўтказилиб, бу ерда товарлар улгуржи равишда олди-сотди қилинади. Товар савдоси унинг эгаси билан савдо фирмаси ўртасида юз бериб, унда бевосита истеъмолчи қатнашмайди.
Савдо уйлари - савдо муассасасининг маҳсус тури. У ихтисослашган ёки универсал бўлиши мумкин. Ихтисослашган савдо уйи айрим товарлар билан (кийим-кечак, оёқ кийим, газлама ва қ.к.), универсал савдо уйи ҳар хил товарлар билан савдо қилади.
Кўп тармоқли ташқи савдо фирмалари ҳам савдо уйи деб аталади. Улар ўз номидан ва кўпинча ўзлари ҳисобидан экспорт-импорт ҳамда бошқа савдо алоқаларини олиб боради. Ташқи савдо уйлари савдо корхоналарини сотиб олиш, жиҳоз ва ускуналарни ижарага топшириш, кредитлар бериш, суғурта хизмати кўрсатиш билан молия ва ишлаб чиқариш хизматида ҳам қатнашади.
Савдо уйлари таркибида савдо фирмалари муҳим ўрин тутади. Улар тижорат ишини юритувчи ва ихтисослашган савдо-сотиқ корхоналаридир. Фирмалар мустақил ёки йирик саноат корпорациялари таркибида иш юритиб, Ўлгуржи ва чакана савдо билан шуғулланадиган турларга бўлинади. Айрим фирмалар ҳар иккала савдо тури билан ҳам шуғулланади.
Улгуржи савдо фирмалари - улгуржи холда (катта партияларда) товарларни ўз мулкига сотиб олиб, истеъмолчиларга сотувчи савдо ташкилотлари. Чакана савдо фирмалари - товарларни сўнгги истеъмолчилари сотувчи савдо муассасалари. Улар мустақил дўконлар, маҳсус дўконлар ва супермаркетлардан иборат бўлади.
Супермаркет - бу ҳаридорнинг ўзига-ўзи хизмат кўрсатишга асосланган кенг тармоқли савдо корхонаси. У товарларнинг деярли ҳам турлари билан савдо қилади. Супермаркет ҳаридорларга бепул маслаҳатлар беради, товарларни буюртма бўйича ҳаридор уйига етказади, уларга маданий- маиший хизмат кўрсатади.
Инфратузилма тизимида молия-кредит муносабатларига хизмат қилувчи муассасалар алоҳида ўринга эга. Улар молия бозори, унинг асоси бўлган капитал бозорини шакллантиради ва амал қилиш тартиб-қоидаларини ўрнатади. Молиявий муассасалардан кўпчилиги ўзига хос белгиларга эга бўлсада. уларнинг барчаси битта умумий белгига эга. Улар ўзларининг мажбуриятларини билдиради, яъни маблағлари ортиқча бўлган субъектлардан пул қарз олади ва ўз номидан маблағлари етишмаган субъектларга пул қарз беради.
Бозор инфратузилмасининг банклар, суғурта компаниялари, солиқ ва божхона идоралари каби муассасалари молия-кредит муносабатларида алоҳида ўзига хос ўринга эга.
Бозор иқтисодиёти субъектларини молиявий ахборотлар билан таъминлаш бозор инфратузилмасининг ахборот хизмати идоралари, шу жумладан аудиторлик фирмалари зиммасига тушади. Аудитор фирмалар - корхона, фирма, компаниялар молиявий хўжалик фаолиятини текшириб борувчи, улар ҳисоботини экспертизадан ўтказувчи идора. Улар одатда акционер Жамият ёки кооператив шаклда фаолият кўрсатади ва тўлиқ мустақилликга зга бўлади. Аудитор фирмалар ўз ишини ҳар бир мамлакатда ёки халқаро миқёсда қабул қилинган ҳисоб-китоб ва тафтиш қоидаларига биноан олиб боради. Аудитор фирма ишида қатнашувчи тафтишчилар аудигорлар деб аталади.
Шундай қилиб, бозор инфратузилмаси ва унинг қараб чиқилган элементлари барча бозор турларининг фаолият кўрсатиши, ҳамда давлатлараро иқтисодий муносабатларни тартибга солишни таъминлайди.
Асосий таянч тушунчалар:
Бозор иқтисодиёти - товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун - қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир.
Бозор механизми - бозор иқтисодиётининг фаолият юритишини тартибга солишни ва иқтисодий жараёнларни уйғунлаштиришни таъминлайдиган дастак ва воситалардир.
Бозор - ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар (сотувчилар ва ҳаридорлар) ўртасида пул орқали айирбошлаш жараёнида бўладиган муносабатлар йиғиндисидир.
Бозор обьекти - бозорга, айирбошлаш муносабатларига жалб қилинган иқтисодий фаолиятнинг натижалари ва иктисодий ресурслар, товар, пул ва унга тенглаштирилгак молиявий активлардир.
Бозор субъекти - бозорнинг, айирбошлаш муносабатларининг Катнашчиларидир.
Бозор инфратузилмаси - айирбошлаш муносабатларига хизмат қилувчи муассасавий тузилмалардир.
Назорат учун саволлар ва топшириқлар:
1. Бозор иқтисод иётининг мазмуни ва асосий белгилари нималардан иборат?
2. Классик ва ҳозирги замон бозор иқтисодиётининг умумий томонларини ва фарқларини тушунтириб беринг.
3. Бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари нималардан иборат?
4. Бозор иқтисодиётининт асосий иштирокчилари кимлар ва улар ўртасидаги иқтисодий алоқалар қай тарзда кечади?
5. Бозор тушунчасининг таърифини беринг ва унинг асосий вазифаларини кўрсатинг.
6. Бозорни туркумлашда қандай мезонлар асос қилиб олинади? Уларни санаб кўрсатинг.
7. Етуклик даражасига қараб бозорнинг қандай турларига ажратилади?
8. Бозор инфратузилмаси нима? Унинг таркибий қисмлари ва асосий элементларига таъриф беринг.
6-МАВЗУ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ЎТИШ ДАВРИ. ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ЎТИШ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ
Режа:
1. Ўтиш даврининг мазмуни. Бозор иқтисодиётига ўтиш йўллари.
2. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг тамойиллари ва хусусиятлари.
3. Республикада бозор ислоҳотларини амалга ошириш ва унинг асосий йўналишлари.
КИРИШ
Бозор иқтисодиётига ўтиш учун маҳсус ўтиш даври зарур бўлиб, бу даврнинг мазмуни ва асосий белгиларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу мавзуда ўтиш даври назарияси, хусусан бозор иқтисодиётига ўтиш йўллари баён қилинади. Шунингдек, Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг тамойиллари ва хусусиятлари, республикада бозор ислоҳотларини амалга оширишнинг мазмуни, мақсади ва асосий йўналишлари кўрсатиб берилади.
Мавзу бозор муносабатларига ўтиш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида макроиқтисодий барқарорликка эришиш, стратегик вазифаларни амалга ошириш йўлларини таҳлил қилиш билан якунланади.
1. Ўтиш даврининг мазмуни. Бозор иқтисодиётига ўтиш йўллари
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврининг умумий мазмуни иқтисодий муносабатларнинг алоҳида элементларини ислоҳ қилиш ёки иқтисодий сиёсатга тузатишлар киритиш эмас, балки бутун иқтисодий муносабатлар тизимини ўзгартиришдан иборатдир.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даври - маъмурий-буйруқбозлик тизимини бартараф этиш ёки тубдан ўзгартириш ҳамда бозор тизимининг асосларини шакллантириш жараёнлари амалга оширилувчи тарихий даврдир.
1980-1990 йилларга келиб дунёда рўй берган муҳим ўзгаришлар иқтисодий тараққиёт истиқболлари тўғрисидаги назарияларни қайтадан кўриб чиқиш ва уларга жиддий ўзгартиришлар киритишни зарур қилиб қўйди. Чунки, бу вақтга келиб ғарбий мамлакатларда узоқ вақт дан бери (А.Смит давридан бошлаб) хукм суриб келган эркин иқтисодий тартибга солиш, яъни иқтисодиётнинг ўзини-ўзи тартибга солиш ғояси ҳам, иқтисодиётни марказлаштирилган тарзда тартибга солиш ва бошқариш ғояси ҳам инқирозга учради. Бундай шароитда иқтисодий тараққиётнинг сифат жиҳатдан янги йўлларини қидириб топиш зарур бўлиб қолди. Бу вақтга келиб кўпгина ривожланган мамлакатларнинг тажрибалари умумлаштирилиб, иқтисодиётнинг янги тараққиёт йўли - онгли равишда бошқариладиган ва тартибга солинадиган бозор иқтисодиёти, деб тан олинди ва аксарият давлатлар шу йўлни танладилар. Лекин бундай бозор иқтисод иётига ўтиш йўллари (моделлари) хилма-хил бўлиб, уларнинг умумий ва хусусий томонлари фарқланади.
Жаҳон тажрибасида бозор иқтисодиётига ўтишнинг барча йўллари бирлаштирилиб, қуйидаги учта асосий турга бўлинади:
1) ривожланган мамлакатлар йўли;
2) ривожланаётган мамлакатлар йўли:
3) собиқ социалистиқ мамлакатлар йўли;
4) социализм ғояларини самарали бозор иқтисодиётини вужудга келтириш механизми билан қўшиб олиб бориш йўли (Хитой, Вьетнам).
Бу йўллар турли-туман ва ҳар хил бўлишига қарамай, уларда умумийлик мавжуддир. Уларнинг умумийлиги шундаки, уларнинг ҳаммаси бозор иқтисодиётига ўтишни мақсад қилиб қўяди ва мазкур иқтисодиётнинг қонун-қоидалари, амал қилиш механизми кўп жиҳатдан умумий бўлади. Шу билан бирга, ҳар бир йўлнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам бор, бу эса бозор муносабатларини шакллантиришнинг ижтимоий-иқтисодий, тарихий, миллий шароитлари ҳар хил бўлишидан келиб чиқади.
Масалан, бозор муносабатларига ўтишнинг ривожланган мамлакатлар йўлида оддий товар хўжалигидан эркин рақобатга асосланган классик ёки эркин бозор иктисодиётига ва ундан ҳозирги замон бозор иқтисод иётига ўтилади.
Мустамлакачиликдан озод бўлиб, мустақил ривожланаётган мамлакатларнинг бозор иқтисодиётига ўтиш йўлининг хусусияти - бу қолоқ, анъанавий иқтисодиётдан эркин бозор иқтисодиётига ўтишдир. Ниҳоят, собиқ социалистиқ мамлакатлар йўлининг муҳим белгиси марказлаштирилган, маъмурий-буйруқбозликка асосланган иқтисодиётдан ҳозирги замон ривожланган бозор тизимига ўтишдан иборатдир. Бу йўлнинг бошқа йўллардан фарқи шундаки, тоталитар иқтисодиётнинг бозор иқтисод иёти билан умумийлиги йўқ, улар батамом бир-бирига зид. Шу билан бирга, учинчи йўлда бозор муносабатларига ўтаётган мамлакатларнинг ўзи ўтиш шароитлари, иқтисодий ривожланиш даражаси, мулкчилик ва хўжалик юритиш шакллари билан бир-бирларидан фарқланади. Буларнинг ҳаммаси бозор иқтисодиётига ўтишнинг мазкур йўлининг ўзига хос хусусиятларидир.
Жахон тажрибаси кўрсатишича, бозор иқтисодиётига революцион йўл билан, яъни жадал усулда ёки эволюцион йўл билан, яъни босқичма-босқич ўтиш мумкин. Биринчи холда, туб ислоҳотларни ўтказиш, аввалги тизимни ва таркиб топган иқтисодий муносабатларни бирдагина ва батамом синдириш талаб этилио, «карахт қилиб даволаш» усули («шоковая терапия») деб аталадн. Эски иқтисодий муносабатларни босқичма-босқич, янги бозор муносабатларига алиштира бориб, самарали бозор иқтисодиётини шакллантириб вужудга келтириш мумкин. Ислоҳотлар тажрибаси шуни кўрсатадики, эволюцион йўл камроқ ижтимоий ларзаларга олиб келади, анча изчил ва муҳаррардир.
Тартибга солинадиган бозор иқтисодиётига ўтиш йўлларигина эмас, балки унинг андозалари ҳам хилма-хилдир. Энг аввало, улар шундай бозор иқтисодиёти вужудга келтирилаётган ва амал қилиб турган мамлакатларнинг оддий хусусиятлари ва анъаналари билан фарқ қилади. Шу боисдан бозор иқтисодиётининг маълум андозалари уларни амалга оширувчи муайян мамлакатга мансублигига қараб ажратилади. Масалан, Германия, Жанубий Корея, Туркия, Аргентина, Польша андозалари ва ҳоказо.
Маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиётидан ҳозирги замон бозор иқтисодиётига ўтишнинг зарурлиги иқтисодий ўсишнинг экстенсив омилларидан фойдаланиш имкониятларининг тугаб бориши билан нотовар иқтисодиётни амал қилиш лаёқатининг пасайиши орқали ифодаланади.
Маъмурий-буйруқбозлик тизими иккита аҳамиятли камчиликка эга:
1) унинг мослашувчан эмаслиги, рўй бераётган ўзгаришларга жуда секинлик билан мослашиб бориши;
2) хўжалик юритиш ташаббускорлигини «йўқотиб юбориш» оқибатида самарадорликнинг ўта даражада пасайиб кетганлиги.
Маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиётидан бозор иқтисодиётига ўтиш турли мамлакатларда умумий тенденцияга эга. Бу жараён иқтисодиётни эркинлаштириш, чуқур институционал (энг аввало, мулкчилик муносабатларида) ўзгаришларни ўз ичига олади, бироқ, бир вақтнинг ўзида молиявий барқарорлаштириш чора-тадбирларини амалга оширилишини тақозо этади.
Маъмурий-буйруқбозлик тизимини ўзгартириш мазкур тизим асосининг ўзгаришини ҳамда уни сифат жиҳатидан фарқ қилувчи бозор тизимига алмаштирилишини англатар экан, бундай турдаги ўзгаришларни тизимий ислоҳотлар деб аташ мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўтиш даврида бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг асосий йўналишлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
1. Иқтисодиётни эркинлаштириш. Эркинлаштириш - бу хўжалик ҳаётининг барча соҳаларидаги тўсиқ ҳамда чекловларни, шунингдек, давлат назоратини кескин равишда қисҳартириш ёки бекор қилишга йўналтирилган чора-тадбирлар тизимидан иборат. У бутун иқтисодиётга татбиқ этилиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
- хўжалик фаолиятини амалга оширишда давлат монополиясини бекор қилиш;
- ресурсларнинг марказлашган ҳолдаги тақсимотини тугатиш;
нархларнинг асосан талаб ва таклиф нисбати асосида шакллантирилишига ўтиш;
- ички ва ташқи бозорларда трансакцион битимлар устидан давлат назоратини пасайтириш.
2.Иқтисодиётни монополиядан чиқариш ва рақобат муҳитини яратиш. Бу йўналиш қуйидаги жараёнларнинг амалга оширилишини такозо этади:
- барча Иқтисодий агентларнинг иш фаоллиги учун тенг имконият ва шароитлар яратилиши;
- бозорга хорижий рақобатчллар ҳам кириши учун имкон берилиши;
3. Кичик бизкеснинг ривожланишига ҳалақит берувчи маъмурий тўсикларни аралаш имтиёзли кредитлар бериш орқали қўллаб-қувватлаш ва тармоққа олишдаги тўсиқларни пасайтириш.
Институционал ўзгаришлар. Мазкур ўзгаришлар қуйидаги соҳаларни каифа° ^,1КЧ1ште муносабатларини ўзгартириш, жумладан, хусусий секторни ЯРЗ™ бозор инфратузилмасини (тижорат банклари, товар ва фонд биржалари, инвестиция фондлари ва ҳ.к.) шакллантириш;
иқтисод иётни давлат томонидан тартибга солишнинг янги тизимини яратиш;
бозор шароитларига мос тушувчи хўжалик қонунчилигини қабул қилиш ва бошқалар.
4. Таркибий ўзгаришлар. Таркибий ўзгаришлар биринчи навбатда иқтисод иёт ва унинг алохида тармоқлари таркибида олдинги тизимдан қолган номутаносибликларни юмшатиш ёки бартараф этишга йўналтирилган. Иқтисодиёт таркибий тузилишини қайта қуришдан асосий мақсад - ички ва ташқи бозорларда тўловга қодир талабга эга бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарилишини ривожлантиришдан иборат.
5. Макроиқтисодий, асосан, молиявий барқарорлаштириш. Аслини олганда, бу жараён тизимий ислоҳотлар қаторига кирмайди, чунки у бозор иқтисодиёти барқарор амал қилаётган мамлакатларда ҳам тез-тез ўтказилиб туради. Бу йўналишнинг муҳим аҳамияти шундан келиб чиқадики, маъмурий-буйруқбозлик тизимининг инқирози энг аввало ва кучли равишда молиявий соҳада, айниқса юқори инфляция шаклида намоён бўлади. Инфляциянинг узоқ вақт мавжуд бўлиши бозор муносабатларининг нормай қарор топишига тўсқинлик қилади, шунинг учун уни бартараф этиш ўтиш даври иқтисодиёти учун ўта муҳим ҳисобланади. Макроиқтисодий барқарорлаштириш чора-тадбирлари тизимига пул эмиссиясини чеклаш, давлат бюджети тақчиллигини қисҳартириш, ижобий фоиз ставкасини таъминлаш ва бошқалар киради.
6. Бозор хўжалигига мос бўлган аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимини шакллантириш. Бу тизим аҳолининг нисбатан муҳтож қатламини аниқ ижтимоий қўллаб-қувватлашга ўтишга йўналтирилган.
Бозор тизимининг кўрсатиб ўтилган асосий элементларини шаклланишининг якунига етиши ўтиш даври тугаганлигидан дарак беради.
2. Ўзбекистонда бозор иқтисод иётига ўтишнинг тамойиллари ва хусусиятлари.
Марказлашган маъмурий-буйруқбозликка асосланган иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтишда мақсад бир хил бўлса-да, турли мамлакатлар турли йўлларни танлашлари мумкин. Ҳамга маълумки, бир тизимдан иккинчи тизимга ўтишнинг революцион ва эволюцион йўллари мавжуд. Польша, Чехословакия, Россия ва бошқа айрим мамлакатлар бозор иқтисод иётига ўтишнинг революцион йўлини, бирданига катта тўнтаришлар қилиш йўлини танладилар.
Ўзбекистонда эса ўзига хос маданий, тарихий, Иқтисодий ва табиий хусусиятларини ҳамда бу йўлдаги жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда революцион тўнтаришларсиз, ижтимоий тўқнашувларсиз, ижтимоий ҳимоянн кучайтирган ҳолда аста-секинлик, лекин қатъиятлилик билан босқичма-босқич ривожланган бозор иқтисодиётига ўтиш йўли танланди.
«Бизнинг бозор муносабатларига ўтиш моделимиз Ресггубликанинг ўзига хос шароитлари ва хусусиятларини, анъаналар. урф-одатлар ва турмуш тарзини ҳар томонлама ҳисобга олишга, ўтишдаги иқтисодиётни бир ёқлама, бесўнақай ривожлантиришнинг мудҳиш меросига барҳам беришга асосланади» , деб ёзади мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов.
Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш йўли ижтимоий-йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга каратилган. Бу йўлни амалга оширишга, иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилишга Президентимиз И.Каримов томонидан ишлаб чиқилган қуйидаги бешта муҳим тамойил асос қилиб олинган:
- иқтисодиётни мафкурадан холи қилиш, унинг устунлигини таъминлаш;
- ўтиш даврида давлатнинг бош ислоҳотчиси бўлиши;
- бутун янгиланиш ва тараққиёт жараёни қонунларга асосланиши, қонунлар устунлигининг таъминланиши;
- бозор муносабатларига ўтиш билан бир қаторда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳасида кучли чора-тадбирларни амалга ошириш.
- бозор муносабатларини босқичма-босқич қарор топтириш.
Бозор муносабатларига ўтишда бу тамойилларнинг ҳаммаси ҳам муҳим аҳамиятга эгадир, лекин уларнинг ичида бозор иқтисод иётига босқичма-босқич ўтиш тамойили алоҳида эътиборга лойиқ. Чунки тегишли ҳуқуқий негизни. бозор инфратузилмаларини яратиш, одамларда бозор кўникмаларини ҳосил қилиш, янги шароитларда ишлай оладиган кадрларни тайёрлаш учун вақт керак бўлади.
Бундан ташқари, бозор муносабатларига ўтиш фақатгина иқтисод иёт соҳаларини ўзгартириш билан чекланмайди. У ижтимоий ҳаётнинг бир-бирлари билан узвий боғлиқ бўлган барча соҳаларини, шу жумладан сиёсий, маънавий-аҳлоқий, маиший ва бошқа соҳаларни ҳам тубдан ўзгартиришни тақозо қилади. Буларнинг ҳаммаси бозор иқтисод иётига босқичма-босқич, эволюцион йўл билан ўтиш ҳақидаги ғоя жуда муҳим ва афзал эканлигини кўрсатади.
Бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш тамойилини амалга ошириш иқтисод иётни ислоҳ қилишнинг асосий босқичларини аниқ фарқлаш, бу босқичларнинг ҳар бири учун аниқ мақсадларни, уларга эришиш воситаларини белгилаб олишни талаб қилади.
Президентимиз И.А.Каримовнинг асарларида бозор иктисодиётига ўтишнинг биринчи босқичида қуйидаги иккита вазифани бирданига ҳал қилиш мақсад қилиб қўйилганлиги таъкидланади:
- тоталитар тизимнинг оғир оқибатларини енгиш, тангликка барҳам бериш, иқтисод иётни барқарорлаштириш;
- Республиканинг ўзига хос шароиглари ва хусусиятларини ҳисобга олган холда бозор муносабатларининг негизларини шакллангириш.
Шу вазифаларни ҳал қилиш учун биринчи босқичда ислоҳ қилишнинг қуйидаги муҳим йўналишлари аниқлаб олинди ва амалга оширилди:
- ўтиш жараёнининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш. ислоҳотларнинг қонуний-ҳуқуқий негизини мустахкамлаш;
- маҳаллий саноат, савдо, маиший хизмат корхоналарини, уй-жой фондини хусусийлаштириш, қишлоқ хўжалигида ва ҳалқ хўжалигининг бошқа соҳаларида мулкчиликнинг янги шаклларини вужудга келтириш;
- ишлаб чиқаришнинг пасайиб боришига барҳам бериш, молиявий аҳволнинг баркарорлашувини таъминлаш.
Республикада бозор муносабатларига ўтишнинг биринчи босқичида иқтисод иётда ва ижтимоий соҳада юз берган туб ўзгаришлар унинг ўз тараққиётида кейинги сифат жиҳатдан янги босқичга ўта бошлаш учун мустаҳкам шарт-шароит яратди. Шу билан бирга, ислоҳ қилишнинг биринчи босқичи натижалари кейинги босқичнинг стратегик мақсадлари ва устун йўналишларини аниқ белгилаб олиш имконини берди.
Иккинчи босқичда инвестиция фаолиятини кучайтириш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва шунинг негизида иқтисодий ўсишни таъминлаб, бозор муносабатларини тўлиқ жорий қилиш мақсад қилиб қўйилади. Шу мақсаддан келиб чиқиб И.А.Каримов асарида бу босқич учун қуйидаги бир қатор вазифалар ажратиб кўрсатилди:
- давлат мулкларини хусусийлаштириш соҳасида бошланган ишни ниҳоясига етказиш;
- ишлаб чиқаришнинг пасайишига барҳам бериш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш;
- миллий валюта-сўмни яна ҳам мустаҳкамлаш;
- иқтисодиётнинг таркибий тузилишини тубдан ўзгартириш, хом ашё етказиб беришдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш.
Ўтиш даврининг иккинчи босқичида аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш, уларга тегишли ёрдам кўрсатиш борасида биринчи босқичда тутилган йўл давом эттирилади.
Президентимиз И.Каримов таъкиддаб ўтганларидек, ҳозирги босқичда «эркинлаштириш ва ислоҳотларни чукурлаштириш нафақат иқтисодий, балки ҳам ижгимоий, ҳам сиёсий вазифаларни ҳал қилишнинг асосий шартидир». Бу эса иқтисод иёт соҳасида қуйидага аниқ вазифаларни амалга оширинни кўзда тутади:
- иқтисодиётнинг барча соҳалари ва тармоқларида эркинлаштириш жараёнини изчиллик билан ўтказиш ва иқтисодий ислоҳотларни чукурлаштириш;
- хусусийлаштириш жараёнини янада чукурлаштириш ва шу асосида амалда мулкдорлар синфини шакллантириш;
- мамлакат иктисодиётига хориж сармоясини, аввало, бевосита йўналтирилган сармояларни кенг жалб этиш учун қулай ҳуқуқий шарт-шароит, кафолат ва иқтисодий омилларни янада кучайтириш;
- кичик ва ўрта бизнес Иқтисодий тараққиётда устивор ўрин олишига эришиш;
- мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, иқтисодиётимизнинг жаҳон иқтисодий тизимига кенг кўламда интеграциялашувини таъминлаш;
- иқтисодиётда мамлакатимиз иқтисодий мустақиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш.
3. Республикада бозор ислоҳотларини амалга ошириш ва унинг асосий йўналишлари.
Иқтисодий муносабатлар ва ташкилий-бошқарув тузилмаларининг бир туридан бутунлай бошқа янги турига ўтиш, иқтисодий ислоҳотлар стратегиясини ишлаб чиқиш ва унинг асосий йўналишларини аниқлаб олишни тақозо қилади. Иқтисодий ислоҳотлар - бу бозор муносабатларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир.
Иқтисодай ислоҳотлардан кўзда тутилган мақсад мамлакат аҳолиси учун яиюш ва фашият қилишнинг энг яхши шароитларини яратиш, уларнинг маънавий-аҳлоқий етуклигига эришиш, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлашдан иборат.
Ислоҳотларни амалга оширишдан олдин бозор иқтисодиётига ўтишнинг назарий модели яратилди (бу борадаги маълумотлар мазкур мавзунинг 2-бандида баён этилган).
Бу моделда янги иқтисодиётга ўтишнинг умумий томонлари ва миллий хусусиятлари назарда тутилади, ислоҳотларнинг асосий йўналишлари белгиланади.
Республикада иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- мулкий муносабатларни ислоҳ қилиш;
- аграр ислоҳотлар;
- молия-кредит ва нарх-наво ислоҳоти;
- бошқариш тизимини ислоҳ қилиш ва бозор инфратузилмасини яратиш;
- ташқи иқтисодий алоқалар ислоҳоти;
- ижтимоий ислоҳотлар.
Иқтисодий ислоҳотларнинг бош бўғини мулкчилик муносабатларини тубдан ўзгартиришдир, чунки шу орқали кўп укладли иқтисодиёт ва рақобатлашиш муҳити шакилантирилади ҳамда бозор иқтисодиётига ўтишнинг шарт-шароитлари вужудга келтирилади. Шу сабабли Республикада мулкий муносабатларни ислоҳ қилишдан кўзда тутилган мақсад давлат мулки монополизмини тугатиш ва бу мулкни хусусийлаштириш ҳисобига кўп укладли иқтисодиётни реал шакллантиришдан иборат.
Республикада иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг дастлабки босқичидаёқ қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишга устунлик берилди. Бунга қуйидагилар сабаб бўлди:
- Республикамиз иқтисодиётида аграр соҳа устунликка эгалиги, аҳолининг кўпчилиги қишлоқ хўжалигида бандлиги, иқтисодий ўсишнинг кўп жиҳатдан шу тармоқ аҳволига боғлиқлиги;
- Республика бутун саноат потенциалининг ярмига яқинини ташкил қиладиган саноатнинг кўпгина тармоқдарини (пахта тозалаш, тўқимачилик, енгил, озиқ-овқат, кимё саноати, қишлоқ хўжалик машинасозлиги ва бошқалар) ривожлантириш истиқболлари бевосита қишлоқ хўжалигига боғлиқлиги;
- Қишлоқ хўжалик маҳсулот лари (асосан пахта) ҳозирги вақтда валюта ресурслари, республика учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, техника ва технология ускуналарини четдан сотиб олишни таъминлаётган асосий манба эканлиги;
- мустақиллик шароитида қишлоқ хўжалигининг озиқ-овқат муаммосини ҳал этишдаги ролининг ортиб бориши.
Мавжуд иқтисодий тизимнинг изчиллик билан бозор муносабатларига ўсиб ўтишида молия-кредит соҳасини ислоҳ қилиш алоҳида ўрин тутади. Молиявий муносабатларда давлат бюджети танқислигини камайтириб бориш, бюджетдан бериладиган дотациялар ва субсидияларни босқичма-босқич қисҳартириш, биринчи даражали, энг зарур умумдавлат эҳтиёжлари учунгина бюджетдан маблағ ажратиш, ҳалқ хўжалигини ривожлантиришда инвестиция кредитларидан кенг фойдаланиш ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ҳисобланади.
Иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг энг асосий муаммоларидан бири нархларни эркинлаштиришдир. Нархларнинг эркин шаклланиши учун нархлар тизимини ислоҳ қилиш ҳам зарурдир. Дастлаб давлат ҳарид нархларининг амал қилиш доираси қисҳартирилади ва кейин ички нархлар жаҳон нархларига мувофиқлаштириб борилади. Шунингдек, нархларни эркинлаштиришда хом-ашё ва маҳсулот айрим турларининг, нарх-наво билан аҳоли ва корхоналар даромадлари ўртасидаги тенгликка эришишга ҳаракат қилинади.
Нархлар ислоҳоти бошлангандан 1994 йилгача ҳам турдаги хом ашё ва маҳсулотлар бўйича эркин нархларга ўтилди, барча истеъмол моллари нархи устидан давлат назорати бекор қилинди.
Ислоҳ қилишнинг дастлабки даврида (1992 йил) кенг доирадаги ишлаб чиқариш-техник воситаси бўлган маҳсулотлар, айрим турдаги ҳалқ истеъмол моллари, бажарилган ишлар ва хизматларнинг келишилган нархлари ва тарифларга ўтилди. Аҳолини ҳимоялаш мақсадида чекланган доирадаги озиқ-овқат ва саноат товарлари нархларининг чегараси белгилаб қўйилди.
Нархлар ислоҳотининг навбатдаги босқичида (1993 йил) келишилган улгуржи нархларни давлат томонидан тартибга солиш тўлиғича тўхтатилди. Нархларни эркинлаштиришнинг охирги босқичида (1994 йил октябрь-ноябрь) ҳалқ истеъмол моллари асосий турларининг нархи эркин қўйиб юборилди. Шундай қилиб, иқтисодиётни ислоҳ қилиш нинг биринчи босқичи нархларни тўлиқ эркинлаштириш билан тугади.
Иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бошқаришнинг тегишли тизимини яратишни талаб қилади. Шунга асосан республикада бутун иқтисодиётни, тармоқлар ва ҳудудларни бошқаришнинг энг мақбул ва ҳозирги даврга мос бўлган тузилмалари ишлаб чиқилди.
Кўплаб марказий иқтисодий органлар ва вазирликлар тугатилди (Давлат режа қўмитаси, Давлат таъминот қўмитаси, Давлат нархлар қўмитаси, Давлат агросаноат қўмитаси ва бошқа қўмита ҳамда вазирликлар) ёки уларнинг фаолияти тубдан қайта қурилди. Фаолияти тугатилган маъмурий аппаратлар ўрнига бозор иқтисодиётига хос янги бошқариш бўғинлари тузилди.
Бошқаришнинг маҳаллий даражасида (вилоят, туман, шаҳар) ижроия-бошқарув вазифаларини бажариш учун ҳокимлик жорий қилинди. Қуйи бўғин бошқарувида корхона ва ташкилотларга иқтисодий эркинлик берилиб, улар янгича иш услубига ўтди.
Ислоҳ қилиш натижасида таркиб топган бошқарув тизими бозор иқтисод иётига ўтиб бориш билан янада такомиллашиб ва ривожланиб боради.
Бозор ислоҳотлари бозор инфратузилмасини яратиш чора-тадбирларини ҳам қамраб олади. Бунда молия, банк-кредит тизими муассасалари, суғурта, аудиторлик, юридик ва консалтинг фирмалари ҳамда компанияларини, биржа тизимини яратиш тақозо қилинади.
Республикада бозор инфратузилмасини яратиш бир қатор йўналишлар бўйича олиб борилди. Биринчи йўналиш бўйича товар-хом ашё биржаси тизими ривожланди. Бу, ўз навбатида, брокерлик ва дилерлик идоралари, савдо уйлари, воситачи фирмалар пайдо бўлишига олиб келди.
Иккинчи йўналишда капитал бозорининг ишини таъминлайдиган тузилмалар вужудга келтирилди. Кредит ресурслари бозори ва валюта бозори вужудга келтирилди, ҳамда давлатга қарашли бўлмаган суғурта компаниялари тузилди.
Учинчи йўналиш ишчи кучи бозорини шакллантиришдан иборат бўлиб, бу соҳада 240 дан ортиқ меҳнат биржасини ўз ичига олувчи катта тармоқ тузилди.
Бозор ислоҳотлари ташқи иқтисодий алоқаларга ҳам тегишлидир. Бу соҳада ислоҳотларни амалга ошириш борасида республиканинг замонавий ташқи иқтисодий комплекси мутлақо янгидан шакллантирилди, ташқи иқтисодий фаолиятни бошқаришнинг моҳият-эътибори билан янги механизми вужудга келтирилди. Ташқи иқтисодий фаолият билан шугулланиши зарур бўлган муассасалар (Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, божхоналар хизмати) барпо этилди. Республиканинг барча вазирликлари ва идоралари, корхоналарида ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи маҳсус бўлимлар, ташкилотлар ва фирмалар тузилди.
Амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асл мақсади инсонга муносиб яшаш ва фаолият кўрсатиш шароитларини вужудга келтиришдан иборат. Шу сабабли иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг бутун даври давомида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бўйича чора-тадбирлар кўриш объекгив заруратдир.
Республикада аҳолини ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбирлари қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилди.
Биринчи йўналиш - нархлар эркинлаштирилиши ва пулнинг ҳадрсизланиш даражаси ортиб бориши муносабати билан даромадларнинг энг кам ва ўртача даражасини мунтазам ошириб бориш;
Иккинчи йўналиш - Республиканинг ички истеъмол бозорини ҳимоялаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат моллари асосий турлари истеъмолини муайян даражада сақлаб туриш;
Учинчи йўналиш - ислоҳотларнинг дастлабки босқичида аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш.
Республика учун ижтимоий ҳимоялаш тизимини танлаб олишда ҳалқнинг узоқ йиллар давомида қарор топган маънавий ахлоқий ҳадриятлари, турмуш тарзи ва дунёқараш хусусиятлари ҳисобга олинади.
Шундай қилиб, ислоҳотларнинг барча йўналишлари мавжуд иқтисодий тизимнинг изчиллик билан бозор иқтисодиётига ўсиб ўтишига қаратилди. Бу ислоҳотлар Ўзбекистоннинг мустақиллигини иқтисодий жиҳатдан таъминлаш, уни Иқтисодий жиҳатдан ривожланган ва халқаро миқёсда обрў-эътиборли мамлакатга айлантиришга хизмат қилади.
Асосий таянч тушунчалар:
Ўтиш даври - бир иқтисодий тизимдан бошқасига, мавжуд иқтисодий муносабатлардан бутунлай бошқа, янти иқтисодий муносабатларга ўтиш тақозо қилинадиган даврдир.
Бозор ислоҳотлари - бозор иқтисод иётини ва бозор муносабатларини шакллантиритга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир.
Иқтисодий ислоҳотлар - иқтисодиётда туб ўзгаришларни амалга оширишга қаратилган тадбирлар мажмуи.
Иқтисодий уклад - турли мулкчиликка асосланган хўжалик юритишнинг шакллари ва турлари.
Иқтисодиётни эркинлаштириш - нима ва қанча ишлаб чиқаришни қаерга, қандай баҳода сотишни тадбиркорнинг ўзи белгилаши лозим. Иқтисодиётнинг барча соҳалари ва тармоқларини эркинлаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг эркинлиги ва мустақиллигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун барча шарт-шароитларни яратиш, демакдир.
Ислоҳотлар концепцияси - ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг асосий мақсад ва йўналишлари, уни амалга оширишнинг вазифалари ва стратегик йўлларининг умумий ғоясидир.
Иқтисодиётни барқарорлаштириш - танглик ҳолатларига барҳам бериш асосида макроиқтисодий мувозанатликни сақлаш ва ишлаб чиқаришни юксалтириш учун шарт-шароитларни вужудга келтиришдир.
Назорат учун саволлар ва топшириқлар:
1. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг жаҳон тажрибасида синалган асосий йўллари (моделлари)ни таърифлаб беринг. Уларнинг умумий ва ўзига хос томонларини кўрсатинг.
2. Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтиш йўли қандай хусусиятларга эга? Республика иқтисодиётини ислоҳ қилишга қандай тамойиллар асос қилиб олинади?
3. Бозор муносабатларини босқичма-босқич қарор топтириш принципининг мазмунини батафсил тушунтиринг.Ҳар бир босқичнинг мақсад ва вазифаларини тўлароқ баён қилинг.
4. Республикада иқтисодиётни ислоҳ қилиш қандай йўналишлар бўйича амалга оширилади. Ҳар бир йўналиш бўйича ўзингизнинг фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.
5. Бозор муносабатларига ўтишда иқтисодий ислоҳотлар ўз олдига қандай вазифаларни қўяди? Бу вазифаларнинг тўлароқ тавсифини беринг.
6. Бозор иқтисод иётини шакллантириш даврида давлатнинг етакчилик фаолияти нимадан иборат эканлигини тушунтириб беринг.
7. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётини қарор топтиришга йўналтирилган қандай давлат дастурларини биласиз? Улар бир-бири билан қандай боғланганлигини таҳлил қилинг.
8. Иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг мазмунини тушунтиринг. Республикамизда иқтисодиётни эркинлаштириш ўз олдига қандай вазифаларни кўяди?
9. Иқтисод иётни модернизациялаш ва ислоҳ этишнинг асосий устувор вазифаларини сўзлаб беринг.
7-МАВЗУ. ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ НАЗАРИЯСИ. БОЗОР МУВОЗАНАТИ
Режа:
1. Талаб тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар. Талаб қонуни.
2. Таклиф тушунчаси. Таклиф миқдорига таъсир қилувчи омиллар. Таклиф қонуни.
3. Талаб миқдори ва таклиф миқдори ўртасидаги нисбатнинг ўзгариши. Бозор мувозанати.
4. Истеъмолчи ҳатти-ҳаракати назарияси.
КИРИШ
Бозор иқтисодиётининг амал қилишида талаб ва таклиф қонунлари муҳим ўрин тутади. Талаб ва таклиф нархни шакллантиради, шу билан бирга нарх талаб ва таюшф ўртасидаги нисбатни аниқлаб беради. Бу мавзуда аввало талаб ва таклифнинг ҳар қайсисига нарх таъсирини алоҳида-алоҳида қараб чиқамиз. Кейин талаб ва таклиф таъсирида мувозанатли нархнинг ўрнатилиши тушунтириб берилади. Бу ерда талаб ва таклиф қонунлари, уларнинг миқдорига таъсир этувчи омилларни, улар ўртасидаги мутаносибликни тушунтиришга алоҳида эътибор берилади.
Шунингдек, мавзу якунида талабнинг шаклланиши ва амал қилиши, унга таъсир этувчи омилларни ўрганишда иқтисодиёт назариясида муҳим йўналишлардан бирига айланган истеъмолчи ҳатти-ҳаракати назарияси билан танишиб чиқамиз.
1. Талаб тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар. Талаб қонуни.
Эҳтиёж кишиларнинг ҳаётий воситаларига бўлган заруриятини ифодаловчи илмий категория сифатида тараққиётнинг ҳам босқичлари учун умумий ва доимийдир. Унинг бозор иқтисодиёти шароитидаги тарихий кўриниши талаб тушунчасидир. Талаб эҳтиёждан фарқ қилиб, мустақил иқтисодий категория (илмий тушунча) сифатида амал қилади.
Эҳтиёжнинг фақат пул билан таъминланган қисми талабга айланади. Демак, талаб - бу пул билан таъминланган эҳтиёждир. Эҳтиёж зарур миқдордаги пул билан таъминланмаса, у «хоҳиш», «истак» бўлиб колаверади. Талабнинг бир қатор муқобил вариантлари мавжуд бўлади, чунки нарх ўзгариши билан товарнинг сотиб олинадиган миқдори ҳам ўзгаради. Шу боғлиқликдан келиб чиқиб, талабга қуйидагича таъриф бериш мумкин: маълум вақт оралиғида, нархларнинг мавжуд даражасида истеъмолчиларнинг товар ва хизматлар маълум турларини сотиб олишга қодир бўлган эҳтиёжи талаб дейилади.
Талаблар турлича бўлиб, одатда бир хил товар ёки хизматларга бўлган талабнинг икки тури фарқ қилинади: якка талаб ва бозор талаби. Ҳар бир истеъмолчининг, яъни алоҳида шахс, оила, корхона, фирманинг товарнинг шу турига бўлган талаби якка талаб дейилади. Бир қанча (кўпчилик) истеъмолчиларнинг шу турдаги товар ёки хизматга бўлган талаблари йиғиндиси бозор талаби дейилади.
Якка талаб ҳам, бозор талаби ҳам миқдор жиҳатдан аниқланади. Лекин бу миқдор ҳар доим ҳам бир хил бўлиб турмайди, балки ўзгарувчан бўлади. Талаб миқдорининг ўзгаришига бир қанча омиллар таъсир қилади. Уларнинг ичида энг кўп таъсир қиладиган омил нарх омилидир.
Нарх ва сотиб олинадиган товарлар миқдори ўртасидаги бўладиган боғлиқликни қуйидаги 2-жадвал маълумотлари асосида қараб чиқамиз.
Жадвал маълумотлари товар нархининг пасайиши сотиб олинадиган товар миқдорининг ўсишига ва аксинча, нархнинг ўсиши талаб миқдорининг камайишгаа олиб келишини кўрсатади. Маҳсулот нархи ва сотиб олинадиган товар миқдори ўзгариши ўртасида бўладиган тескари ёки қарама-қарши боғлиқлик талаб қонуни дейилади.
Товар нархи ва унинг ҳарид қилинадиган миқдори (талабнинг) ўртасидаги тескари боғлиқликни оддий икки ўлчамли графикда ҳам тасвирлаш мумкин: ётиқ чизиқ талаб миқдорини, тик чизиқ нархни кўрсатади (3-чизма).
3-чизма. Талаб эгри чизиғи.
Графикдаги ББ чизиқ нарх ва талаб ҳажми ўртасидаги тескари боғлиқликни тасвирий акс эттиради.
Графикдаги ҳар бир нуқта товарнинг аниқ нархи ва истеъмолчи шу нархда сотиб олиши мумкин бўлган товар миқдорини кўрсатади.
Нарх ва талаб ҳажмининг ўзгариши ўртасидаги тескари боғлиқликни кўрсатувчи бу чизиқ талаб эгри чизиғи дейилади.
Талаб миқдорига нархдан ташқари таъсир қилувчи омиллар. Талаб ҳажмининг ўзгариши фақат товар нархига эмас, балки бошқа бир қатор омилларга ҳам боғлиқ бўлади. Бу омиллар талабнинг нархдан ташқари омиллари дейилади.
Талабга нархдан ташқари қуйидаги асосий омиллар таъсир кўрсатади:
1) истеъмолчининг диди;
2) бозордаги истеъмолчилар сони;
3) истеъмолчининг даромадлари;
4) бир-бирига боғлиқ товарларнинг нархи;
5) келажакда нарх ва даромадларнинг ўзгариши эҳтимоли. Бу омилларнинг ўзгариши талаб ҳажмининг ўзгаришига қандай таъсир кўрсатишини қараб чикамиз.
1. Бирор маҳсулотга истеъмолчи дидидаги ижобий ўзгариш рўй берса, нархнинг тегишли даражасида унга бўлган талаб ортади. Истеъмолчи дидига салбий таьсир кўрсатадиган ҳолатлар талабнинг қисқаришига олиб келади.
2. Ўз-ўзидан аниқки, бозорда истеъмолчилар сони кўпайса, талаб ортади, истеъмолчиларнинг сони камайса, талаб қисқаради. Масалан, алоқа воситаларининг такомиллашуви халқаро молиявий бозор доирасини, ундаги қимматли қоғозларнинг олди-сотди жараёнларида иштирок этувчилар сонини мислсиз кенгайтиради ҳамда акция ва облигация каби молиявий активларга бўлган талабнинг ўсишига олиб келади. Туғилиш даражасининг пасайиши болалар боғчаси ва мактабга бўлган талабни камайтиради.
3. Пул даромади ўзгаришининг талаб ҳажмига таъсири бошқа омилларга қараганда анча мураккаб. Пул даромадининг ортиши жуда кўп товарларга талабни нисбатан оширади, даромаднинг камайиши эса бундай товарларга талабни камайтиради. Даромад ошса, унинг ўсишига қараб истеъмолчилар аксарият ҳолларда нархи юқори бўлсада, кўпроқ сифатли товарларни ҳарид қилишга ҳаракат қилишади. Бунда улар нон, картошка, карам каби маҳсулотларни камроқ сотиб олишлари мумкин. Чунки ортиқча даромад уларга анча юқори оқсил таркибига эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, масалан, гўшт ва сут маҳсулотлари ҳарид қилиш имконини беради. Даромаднинг ўзгариши билан талаб миқдори тўғри боғлиқликда ўзгарадиган товарлар олий тоифали товарлар, дейилади.
Даромадлар ўзгариши билан талаб миқдори тескари боғлиқликда ўзгарадиган товарлар паст тоифали товарлар дейилади.
Истеъмолчилар даромади ва улар томонидан сотиб олинадиган товарлар миқдори ўртасидаги боғлиқлик немис иқтисодчиси ва статисти Эрнст Энгель (1821-1896) томонидан чуқур тадқиқ этилган. Шунга кўра, истеъмолчи даромади билан у томонидан сотиб олиниши мумкин бўлган товарлар миқдори ўртасидаги ўзаро боғлиқлик Энгель қонуни , дейилади.
Бу қоннуннинг амал қилишини Энгель эгри чизиғи орқали ифодалаш мумкин (4-чизма). Олий тоифали ёки нормал товарлар учун Энгель эгри чизиғи ўсувчан кўринишида бўлади. Ҳақиқатан ҳам, аҳоли даромадлари ўсиб бориши билан бу турдаги товарлар кўпроқ ҳарид қилинади. Паст тоифали товарлар учун Энгель эгри чизиғи пасаювчан кўринишда бўлиб, даромадлар ошиб бориши билан истеъмолчилар уларни камроқ миқдорда сотиб оладилар. Агар товарнинг истеъмоли даромад даражасига боғлиқ бўлмаса, у ҳолда Энгель эгри чизиғи тик ҳолда бўлади.
Чизмадан кўринадики, истеъмолчининг бир ойлик даромади 10 минг сўмдан 20 минг сўмга ошганда, у сотиб олган маҳсулот миқдори 1 донадан 2 донага, 20 минг сўмдан 30 минг сўмга ошганда 2 донадан 4 донага ошмоқда. Даромадларнинг кейинги ўсиши билан товарлар сотиб олиш ҳажмининг ўсиши секинламоқда: 30 минг сўмдан 40 минг сўмгача - 4 донадан 6 донагача, 40 минг сўмдан 50 минг сўмгача - 6 донадан 7 донагача. Даромаднинг бундан юқори даражаларида эса сотиб олиш ҳажмининг ўсиши бутунлай тўхтаган (даромаднинг 60 минг сўм ва ундан юқори даражаларида мазкур товарнинг 7 донаси сотиб олинмоқда).
Энгель эгри чизиғи истеъмолчилар пул даромадлари ўзгаришининг талабга қандай таъсир қилиши тўғрисида ахборот беради. Бу ахборот товар ишлаб чиқарувчилар учун ўз товарларининг мумкин бўлган сотиш ҳажми ва бозор конъюнктурасини баҳолашда муҳим аҳамият касб этади.
4. Узаро боғлиқ товарлар нархи ўзгаришининг талабга таъсирини ўрганишда уларни икки гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқ бўлади:
1) ўзаро бир-бирини алмаштирувчи ёки ўринбосар товарлар;
2) ўзаро бир-бирини тўлдирувчи товарлар.
Ўзаро бир-бирини алмаштирувчи товарлардан бирининг нархини ўзгариши билан бошқасига бўлган талабнинг ўзгариши тўғри боғлиқликда бўлади. Масалан, сариёғ нархининг ошиши маргаринга бўлган талабнинг ортишига олиб келади. Сариёғ нархининг пасайиши эса маргаринга бўлган талабни камайтиради.
Ўзаро бир-бирини тўлдирувчи товарлардан бирининг нархини ўзгариши билан бошқасига бўлган талабнинг ўзгариши тескари боғликликда бўлади. Масалан, агар автомобилнинг нархи ошса, бензинга бўлган талаб қисқаради. Аксинча, автомобилнинг нархи тушса, бензинга бўлган талаб ошади.
5. Келгусида истеъмолчи даромадлари, товар нархи ўзгаришининг кутилиши ва товарлар миқдорининг етарли бўлиши ёки бўлмаслиги каби омиллар талаб ҳажмини ўзгартириши мумкин. Келгусида нархнинг нисбатан ошишининг кутилиши, истеъмолчи жорий талабининг ошишига олиб келади. Аксинча, нархнинг пасайиши ва даромаднинг кўпайишининг кутилиши товарларга бўлган жорий талаб ҳажмининг қисҳаришига сабаб бўлади.
2. Таклиф тушунчаси. Таклиф миқдорига таъсир қилувчи омиллар. Таклиф қонуни.
Маълум вақт оралиғидаги нархларнинг муайян даражасида ишлаб чиқарувчи ёки сотувчилар томонидан маълум турдаги товар ва хизматларнииг бозорга чиқарилган миқдори таклиф дейилади. Нарх ўзгариши билан сотишга чиқариладиган маҳсулот миқдори ҳам ўзгариши сабабли талаб каби таклифнинг ҳам бир қатор муқобил вариантлари мавжуд бўлади. Алоҳида ишлаб чиқарувчи ҳамда бозор таклифини ифодаловчи мисол 5-жадвалда кўрсатилган.
Таклиф нархларнинг турли даражасида қанча миқдордаги маҳсулотнинг сотишга чиқарилишини кўрсатади.
Нархнинг ошиши билан шунга мос равишда сотишга чиқариладиган товарлар таклифи миқдори ҳам ортади, нархнинг тушиши билан таклиф ҳажми қисқаради. Нархнинг ўзгариши билан таклиф этилаётган товар миқдорининг тўғри боғлиқликдаги ўзгариши таклиф қонуни дейилади.
Истеъмолчи учун нархнинг ошиши тўсиқ ролини ўйнаса, ишлаб чиқарувчи учун рағбатлантириш вазифасини бажаради.
Нарх даражаси ва таклиф миқдори ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқликни кўрсатувчи маълумотларни графикда ифодалаб, таклиф эгри чизиғини тасвирлаш мумкин (6-чизма).
Бозорда таклиф қилинадиган товар ҳажмига нархдан ташқари бир қатор омиллар ҳам таъсир қилади. Бу омилларнинг асосийлари қуйидагилар:
1) ресурсларнинг нархи;
2) ишлаб чиқариш технологияси;
3) солиқ ва субсидиялар;
4) бошқа товарларнинг нархи;
5) нарх ўзгаришининг кутилиши;
6) бозордаги сотувчилар сони.
Мазкур омиллардан бир ёки бир нечтасининг ўзгариши таклиф ҳажмининг ўзгаришини тақозо қилади.
Таклифга таъсир қилувчи омилларни алоҳида-алоҳида қараб чиқамиз.
1. Ресурсларнинг нархи. Ишлаб чиқариш ҳаражатлари ва таклиф ўртасида мустаҳкам ўзаро боғлиқлик мавжуд. Ресурс нархларининг пасайиши ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтиради ва таклифни оширади. Аксинча, ресурсларга нархнинг ошиши ишлаб чиқариш ҳаражатларини оширади ва таклифни қисҳартиради. Масалан, минерал ўғитлар нархининг пасайиши буғдой таклифини оширади, ёмғирлатиб суғориш ҳаражатларининг ошиши маккажўхори дони таклифини қисҳартиради.
2. Ишлаб чиқариш технологияси. Технологияларнинг такомиллашуви маҳсулот бирлигини анча самарали ишлаб чиқаришга имкон беради. Ресурсларнинг мавжуд нархида ишлаб чиқариш ҳаражатлари камаяди ва таклиф кўпаяди. Масалан, пахта зараркунандаларига қарши анча самарали биологик усулларнинг яратилиши пахта толасининг миқдорини ва сифатини, бинобарин таклифини оширади.
3. Солиқлар ва субсидиялар даражаси. Кўпчилик солиқлар ишлаб чиқариш ҳаражатлари таркибига киради. Шу сабабли солиқларнинг ошиши ишлаб чиқариш ҳаражатларини оширади ва таклифни қискартиради. Масалан, импорт товарларга бож тўловларининг ошиши унинг таклифини қисқартиради. Аксинча, давлат қандайдир товар ишлаб чиқариш ёки бирор соҳага субсидия берса, бу амалда ҳаражатларни камайтиради ва унинг таклифини оширади.
4. Бошқа товар нархи. Бошқа товарлар нархларининг ўзгариши ҳам мазкур товар таклифини ўзгартиради. Масалан, қўй гўшти нархининг пасайиши мол гўшти таклифини оширади. Аксинча, мол гўшти нархининг тушиши қўй гўшти таклифини оширади.
5. Нарх ўзгаришининг кутилиши. Келгусида маҳсулот нархининг ўзгаришининг кутилиши ҳам ишлаб чиқарувчининг бугунги кундаги бозорга маҳсулот етказиб бериш хоҳишига таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, келажакда нефт нархининг кескин пасайишининг кутилиши нефтнинг таклифини пасайтиради.
6. Ишлаб чиқарувчилар (сотувчилар) сони. Товар ишлаб чиқарувчилар қанчалик кўп бўлса, таклиф қилинадиган маҳсулот миқдори шунчалик кўп бўлади. Тармоқдаги ишлаб чиқарувчилар сони ортиб бориши таклифни кўпайтиради, чунки товар ишлаб чиқариш кўпаяди.
Таклиф ҳажмининг ўзгаришига товарнинг сақланиш хусусияти, сақлаш ҳаражатлари ва транспорт-ташиш имкониятлари ҳам таъсир кўрсатади. Масалан. Узоқ вақт сақлаб бўлмайдиган қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун таклиф камдан-кам ўзгарувчан бўлади.
Ишлаб чиқариш жараёнининг хусусияти, табиий ресурсларнинг мавжуд даражаси ҳам таклифга таъсир кўрсатади. Масалан, нархнинг ўзгаришига жавобан ишлаб чиқаришни кенгайтириш ёки бошқа хил маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш имконияти мавжуд бўлса таклиф ўзгаради. Қишлоқ хўжалигига яроқли бўлган ерлар чекланган бўлса, унинг нархи (рента) қанчалик ошмасин, ер таклифини ошириб бўлмайди.
Ижодий касб соҳа ходимларининг (масалан, олимлар, шоирлар, ёзувчилар, мусаввирлар ва бошқалар) меҳнат маҳсули ва ноёб санъат асарларининг таклифи ҳам ноўзгарувчан бўлади.
3. Талаб миқдори ва таклиф миқдори ўргасидаги нисбатнинг ўзгариши. Бозор мувозанати
Биз юқорида турли омиллар таъсирида талаб ва таклиф миқдорининг ўзгариб туришини кўрдик. Лекин талаб билан таклиф миқдорлари бир-бирлари билан доимо маълум нисбатда бўлади, бу нисбатлар ўзгариб туради. Баъзан талаб миқдори таклиф миқдоридан ошиб кетиб, нарх кўтарилса, айрим пайтда таклиф миқдори талаб миқдоридан ошиб кетиб, нарх пасайиб қолади. Талаб миқдори билан таклиф миқдори ўртасидаги нисбат бир-бирига тенг бўлган ҳолат бозор мувозанати, дейилади. Бозор мувозанати вужудга келган ҳолда шаклланган нарх бозор нархи дейилади. Баъзан уни мувозанатлашган нарх ҳам деб юритилади. Бозор мувозанати ва мувозанатли нарх ҳар доим мавжуд бўлиб турмайди, уларга таъсир қилувчи кўплаб омиллар мувозанатликнинг бузилишига сабаб бўлади. Аммо иқтисодиётда ушбу мувозанатга доимо интилиш мавжуд бўлади.
Талаб ва таклиф тушунчалари таҳлили, бизга сотувчи ва ҳаридорлар манфаатлари мос келишини қараб чиқишга ўтиш имконини беради. Мос келишлик ўз ифодасини мувозанатли нархда топади. Олдинги бандларда кўриб чиқилган талаб ва таклиф эгри чизиқларини битта графикка жойлаштириб бозор мувозанатли нуқтасини ҳосил қиламиз (7-чизма):
Тб=Тф=Н„=М„, бу ерда: Тб - талаб, Тф - таклиф, Нм - мувозанатли нарх, Мм -товарнинг мувозанатли миқдори.
7-чизма. Мувозанатли нарх.
Графикда Е нуқтага мувозанатли нарх (Нм) ва маҳсулотнинг муозанатли миқдори (Мм) мос келади. Яъни, нарх 250 сўм бўлганда, ҳаридорлар мазкур товар (ун) дан 3 тонна сотиб олишга, сотувчилар эса 3 тонна унни бозорга чиқаришига тайёр бўлади. 200 сўмлик нархда сотувчилар ва ҳаридорлар аҳволи бутунлай ўзгаради: сотувчилар фақат 2 тонна унни сотишга, ҳаридорлар эса 5 тонна сотиб олишга тайёр бўлади ва ҳоказо.
Графикда нархнинг 350 сўм даражасидаги бозор ҳолати товарлар ортиқча ишлаб чиқарилишини кўрсатади ва тўйинган бозорни ифодалайди. Аксинча, 150 сўм даражасидаги бозор ҳолатида товар тақчиллиги (дефицит) вужудга келади ва тақчил товар бозорини тавсифлайди.
Мувозанатли нархни тушуниб олиш учун вақт омили катта аҳамиятга эга бўлади. Шу сабабли бозордаги бир зумлик, қисқа даврли ва узоқ даврли мувозанатлик ҳолатни фарқлаш зарур.
Бир зумлик мувозанат учун тақдим қилинадиган товарларнинг ўзгармас ёки доимий миқдори хос. Бу ишлаб чиқаришнинг бозор вазиятига тез, бирданига мослаша олмаслиги билан боғлиқ.
Қисқа даврли мувозанатликни, ишлаб чиқариш ва таклифни вақтинчалик амал қилувчи омиллардан фойдаланиш асосида кўпайтириш имкониятини тақозо қилади.
Бундай вақтинчалик омилларга иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам кунлари ишлаш, иш сменасини кўпайтиришлар киради.
Узоқ даврли мувозанатлик ўзгариши узоқ муддатли даврдаги омиллардан фойдаланишни тақозо қилади. Бунда ишлаб чиқаришни қайта қуроллантириш, янгилаш ва қўшимча қувватларни вужудта келтириш билан боғлиқ инвестициялар ҳақида гап боради. Бу даврда янги корхоналарни қуриш ҳамда мазкур бозорда янги корхоналарнинг пайдо бўлиши ҳам мумкин бўлади.
Истеъмолчининг товар нархларининг ўзгаришига сезгирлик даражасини аниқлашда нархли эгилувчанлик тушунчасидан фойдаланилади. Айрим маҳсулотлар нархидаги унча сезиларли бўлмаган ўзгаришлар сотиб олинадиган маҳсулот миқдорида катта ўзгаришлар бўлишига олиб келиши мумкин. Бундай маҳсулотларга талаб нисбатан эгилувчан дейилади. Бошқа хил маҳсулотлар нархидаги сезиларли ўзгариш ҳарид миқдорида фақат катта бўлмаган ўзгаришларга олиб келиши мумкин.
Талаб ҳажмига таъсир қилувчи бошқа омиллар ўзгармай қолган шароитда нархнинг 1% га ўзгариши талабнинг неча фоизга ўзгаришини ифодаловчи кўрсаткич талабнинг нарх бўйича эгилувчанлиги кўрсаткичи дейилади. Бу кўрсаткич кўпинча оддий қилиб талабнинг эгилувчанлиги деб аталади.
Талабнинг нарх бўйича эгилувчанлиги (Эт) даражаси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Бу ерда: Л(2 - талаб миқдоринингфоизли ўзгариши; ДР - нархларнинг фоизли ўзгариши.
Талаб эгилувчанлигини белгилаб берувчи бир қатор омиллар мавжуд бўлади. Уларнинг асосийлари қуйидагилар:
1. Маҳсулотларнинг ўрнини босувчанлиги. Истеъмолчига бирор маҳсулотнинг ўрнини босувчи бошқа маҳсулотлар кўпроқ тавсия қилинса, унга талаб шунча эгилувчан бўлади. Масалан, соф рақобатли бозорда таклиф қилинадиган маҳсулотларнинг жуда кўп ўрнини босувчилари мавжуд бўлади, шу сабабли ҳар бир алоҳида сотувчи маҳсулотларига талаб бутунлай эгилувчан бўлади.
2. Маҳсулот қиймати (нархи)нинг истеъмолчи даромадидаги салмоғи. Истеъмолчи даромадида маҳсулотлар нархи қанчалик катта ўринни эгалласа, унга талаб шунча юқори эгилувчан бўлади. Масалан, дафтар ёки қалам нархининг 10 фоизга ўсиши бир неча сўмни ташкил қилади ва бу талаб билдирган маҳсулот миқдорида жуда кам ўзгариш бўлишига олиб келади. Шу билан бирга, автомобиль ёки уй нархининг 10 фоизга ўсиши мос равишда 0,5 ёки 1,5 млн. сўмни ташкил қилади. Нархларнинг бундай ошиши жуда кўп оилалар бир неча йиллик даромадининг катта қисмини ташкил қилади ва айтиш мумкинки, бу сотиб олинадиган маҳсулот миқдорини сезиларли равишда камайтиради.
3. Маҳсулотларнинг истеъмол хусусиятлари. Зеб-зийнат буюмларига талаб одатда эгилувчан, ҳаётий зарур буюмларга эса талаб ноэгилувчан ҳисобланади. Масалан, нон ва электр энергияси зарурий истеъмол буюмлари ҳисобланади, шу сабабли улар нархининг ошиши нон ёки электр энергиясини истеъмол қилишнинг кескин камайишига олиб келмайди. Бошқа томондан зеб-зийнат буюмларига нархлар ошганда уларни осонлик билан истеъмолдан чиқариб ташлаш мумкин.
4. Вақт омили. Қарор қабул қилиш учун вақт оралиғи қанча узоқ бўлса, маҳсулотга талаб шунча эгилувчан бўлади. Масалан, агар мол гўштининг нархи 10%га кўтарилса, истеъмолчи уни ҳарид қилишни бирданига қисқартирмаслиги мумкин. Лекин бир қанча вақт ўтиши билан у ўзининг мойиллигини товуқ гўшти ёки балиқка ўтказиши мумкин.
Шунингдек, даромад бўйича талаб эгилувчанлиги ҳам мавжуд. Даромадлар кўпайиши билан товар ва хизматларга бўлган талаб хам ошади. Бундан кўринадики, даромад талабга таъсир кўрсатади. Бу таъсир даражасини аниқлаш учун даромад бўйича талаб эгилувчанлиги кўрсаткичидан фойдаланилади.
Истеъмолчи даромадининг 1% га ўзгариши талабнинг неча фоизга ўзгаришини ифодаловчи кўрсаткич талабнинг даромад бўйича эгилувчанлиги кўрсаткичи дейилади ва қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Бу ерда: Д<3 - талаб миқдорининг фоизли ўзгариши; ДД - даромаднинг фоизли ўзгариши.
Таклиф ҳажмига таъсир қилувчи бошқа омиллар ўзгармай қолган шароитда, нархнинг 1%га ўзгариши таклифнинг неча фоизга ўзгаришини ифодаловчи кўрсаткич таклифнинг нарх бўйича эгилувчанлиги кўрсаткичи дейилади. Бу кўрсаткич кўпинча оддий қилиб таклифнинг эгилувчанлиги деб ҳам аталади.
Таклифнинг нарх бўйича эгилувчанлиги (Этф) даражаси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Бу ерда: Д(2 - таклиф миқдоринингфоизли ўзгариши; АР - нархларнинг фоизли ўзгариши.
Таклиф эгилувчанлигига таъсир кўрсатувчи муҳим омил, маҳсулотга нархнинг мавжуд ўзгаришини ҳисобга олиш учун зарур бўлган вақт оралиғи ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчи нархнинг мавжуд ўзгаришига мослашиш учун қанчалик узоқрок вақтга эга бўлса, ишлаб чиқариш ҳажми шунчалик катта ўзгаради ва шунга мос равишда таклифнинг эгилувчанлиги ҳам юқори бўлади. Биз юқорида вақт омилининг жуда қисқа, қисқароқ ва узоқ муддатли даврларидаги таклифнинг ўзгаришига таъсирини таҳлил қилиб берган эдик. Бу таъсир таклифнинг эгилувчанлигида ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолади.
4. Истеъмолчи ҳатти-ҳаракати назарияси
Ҳозирда иқтисодиёт назариясига оид кўплаб дарслик ва ўқув қўлланмаларда бозор талабининг шаклланиши ва намоён бўлишини истеъмолчининг ҳатти-ҳаракати орқали тушунтиришга ҳаракат қилинмокда. Бунда олдиндан ғарб адабиётларида мавжуд бўлиб келган турли назариялардан фойдаланиб, истеъмолчи ҳатти-ҳаракати назарияси алоҳида йўналиш сифатида баён этилмокда. Талабаларни мазкур назариянинг моҳияти билан таништириш мақсадида унинг асосий тушунчаларини кўриб чиқамиз.
Истеъмолчининг бозордаги ҳатти-ҳаракати сўнгги қўшилган нафлилик назарияси ҳамда истеъмолчи танлови назарияси орқали изоҳланади. Сўнгги қўшилган нафлилик назариясининг мазмуни билан 4-мавзуда батафсил танишиб чиққан эдик. Бу назария ёрдамида истеъмолчининг манфаати нуқтаи-назаридан унинг афзал кўриши қоидалари баён этилади.
Агар нафлиликка истеъмолчи ўлчами билан қаралса, у истеъмолчининг бирон-бир неъматни истеъмол қилишидан олинадиган қониқишни англатади. Истеъмолчи томонидан ўзи учун турли товарларнинг нафлилик даражасининг баҳоланиши истеъмолчининг афзал кўриши дейилади.
Нафлилик функцияси маълум миқдордаги товарларга бошқа бир миқдордаги таққослашни билдиради. Нафлиликни мутлоқ кўрсаткичларда ўлчашнинг аҳамияти бўлмай, истеъмолчи танловини нафлилик даражасининг кетма-кет жойлашуви билан изоҳлаш мумкин. Бир тўпламдаги товарлар нафлилиги бошқасидан қай даражада афзаллигини кўрсатиб бериш мумкин эмас.
Нафлилик функцияси истеъмол қилинаётган товарлар(Х,¥)дан олинаётган нафлиликнинг ҳосиласини ифодалайди:
1!(Х,¥) = Х¥.
Сўнгги қўшилган нафлилик - муайян неъматнинг навбатдаги бирлигини истеъмол қилишдан олинган қўшимча нафлиликдир. Сўнгги қўшилган нафлилик умумий нафлиликнинг ўсган қисмидан иборат экан, у нафлилик функциясининг ҳосиласи ҳисобланади. Муайян эҳтиёжни қондирувчи ҳар бир навбатдаги неъмат олдингисига қараганда камроқ нафлиликка эга бўлади. Неъматларнинг чекланган миқдори шароитида эса доимо эҳтиёжни энг кам даражада қондирувчи «сўнгги нусхаси» мавжуд бўлади.
Сўнгги қўшилган нафлилик пасайиб бориш тенденциясига эга бўлиб, бу иқтисодий тамойил сифатида ифода этилади. Мазкур тамойилнинг моҳияти шундан иборатки, агар алоҳида олинган якка истеъмолчининг ҳолатидан келиб чиқилса, неъматларни истеъмол қилиш ҳажмининг кўпайиб бориши билан, маълум вақтдан бошлаб, муайян неъматнинг навбатдаги бирлигини истеъмол қилишдан олинган қўшимча нафлилик олдингисига нисбатан камайиб боради. Киши қанчалик кўй миқдордаги товарни истеъмол қилса, у шунчалик кўп ялпи нафлиликка эга бўлади. Ялпи (умумий) нафлилик сўнгги қўшилган нафлилик кўрсаткичларини жаъмлаш орқали аниқланади. Агар истеъмолчи манфий сўнгги қўшилган нафлиликка эга бўлса, у ҳолда ялпи нафлилик камаяди.
Сўнгги қўшилган нафлиликнинг пасайиб бориш қонунини истеъмол қилинган музқаймоқ мисолида 11-жадвал орқали ифодалаш мумкин.
11-жадвал. Музқаймоқ истеъмол қилишдан олинган сўнгги қўшилган
Жадвалдан кўринадики, мусбат ишорали сўнгги қўшилган нафлиликнинг ошиб бориши билан, ялпи нафлилик миқдори ўсиб бормокда. Бироқ, бу ўсиш суръати музқаймоқларнинг навбатдаги сони қўшилиши билан пасайиб бормокда. Манфий ишорали сўнгги қўшилган нафлилик ялпи нафлиликнинг қисҳаришига олиб келмокда.
Истеъмолчи товарларнинг турли тўпламини ҳарид қилишда доимо нафлиликни максималлаштириш қоидасига амал қилади. Бу қоиданинг мазмуни қуйидагича баён этилади: истеъмолчи ўзининг даромадини шундай сарфлаши керакки, даромад тўлиқ сарфланган ҳолатда товарни ҳарид қилишдан олинган сўнгги қўшилган нафлиликнинг товар нархига нисбати барча товарлар учун бирхил қийматга эга бўлиши лозим, яъни:
бу ерда: М11 - X ва ¥ товарларнинг сўнгги қўшилган нафлилиги; Р -уларнинг нархи.
Бу қоида истеъмолчининг мувозанатли ҳолатини ифодалайди.
Истеъмолчи ўзининг ўз диди ва руҳиятига кўра турли хил товарлар тўпламини маъқул кўриши мумкин. Бунда у товарларнинг маълум бир тўпламини бошқа бирига таққослаб кўради. Истеъмолчи танловини тушунтиришда бефарқлик эгри чизиғи муҳим роль ўйнайди.
Бефарқлик эгри чизиғи эҳтиёжларни бир хил даражада қондирилишини таъминловчи истеъмол тўпламлари йиғиндисини намоён этади. Яъни, истеъмолчи учун бефарқлик эгри чизиғида жойлашган товарлар тўпламини танлашда фарқ мавжуд бўлмайди.
Бефарқлик эгри чизиғи пасайиб борувчи кўринишда бўлади. Бефарқлик эгри чизиғининг пасайиб бориши шу билан изоҳланадики, танланиши лозим бўлган ҳар иккала товар ҳам истеъмолчи учун нафли ҳисобланади. Шунга кўра, бир товарлар тўплами (масалан, А)дан бошқа бир товарлар тўплами (масалан, В га) томон ҳаракат қилиб, истеъмолчи нафлилик миқдорини оширади. Бироқ, айни пайтда худди шунча миқдордаги нафлиликка эга бўлган А товардан воз кечади. Қисқаси, В товар қанчалик кўп бўлса, А товар шунчалик оз бўлади, чунки А ва В товарлар ўртасида тескари алоқа мавжуд. Ўзгарувчилари ўртасида тескари алоқа мавжуд бўлган ҳар қандай эгри чизиқ эса пасайиб борувчи кўринишда бўлади.
Агар истеъмолчининг А ва В товарларнинг барча тўпламлари бўйича афзал кўришларини эгри чизиқлар орқали тасвирланса, бефарқлик картаси ҳосил бўлади. Ҳар бир бефарқлик эгри чизиғи киши ҳар бирига бир хилда ҳарайдиган товарлар тўпламини ифодалайди. 12-чизмада бефарқлик картасининг бир қисмини акс эттирувчи учта бефарқлик эгри чизиғи тасвирланган. И3 бефарқлик эгри чизиғи эҳтиёжларни қондирилишининг энг юқори даражасини акс зтгиради.
12-чизма. Бефарқлик картаси.
Эҳтиёжларнинг ҳар бир даражасига кўра чексиз бефарқлик эгри чизиғи мавжуд бўлиши мумкин. Биз содда кўринишда фақат учта эгри чизиқни ифодаладик. Бу уч эгри чизиқ товарлар тўпламининг ранжировкаси (тартибини) таъминлайди. Ранжирлаш тўпламларни афзалликнинг энг юқори даражасидан энг кам томонга йўналтирилган тартибда қўйиб чиқади. Бироқ, бу тартиб бир тўпламнинг бошқа биридан нечоғлиқ афзаллигини кўрсатиб бера олмайди.
Истеъмолчи ҳатти-ҳаракатини тушунишда истеъмолчи бюджетининг чекланганлиги муҳим аҳамият касб этади. Бюджет чекланганлиги истеъмолчининг муайян пул даромадлари мавжудлиги шароитида нархларкинг муайян даражасида у ёки бу турдаги товарларнинг маълум чекланган миқдорини сотиб олиш имконияти орқали ифодаланади. Истеъмолчи бюджетининг чекланганлигини графикда икки турдаги товарни сотиб олишнинг турли комбинацияларини кўрсатувчи бюджет чизиғи шаклида ҳам акс эттириш мумкин.
Истеъмолчи бюджети чизиғининг ҳолатига унинг даромадлари ва товарлар нархининг ўзгариши таъсир кўрсатиши мумкин.
Асосий таянч тушунчалар:
Талаб - истеъмолчи маълум вақтда нархларнинг ҳар бир даражасида сотиб олишга қодир бўлган товарлар ва хизматлар миқдоридир.
Талаб эгри чизиғи - графикда нарх ва талабнинг ҳажми ўртасидаги тескари боғлиқликни кўрсатади.
Талаб қонуни - товарлар нархи билан унинг сотиб олинадиган миқдори ўртасидаги тескари ёки ҳарама -қарши боғлиқликни ифодалайди.
Таклиф - ишлаб чиқарувчи маълум вақтда ишлаб чиқаришга кодир бўлган, нархнинг ҳар бир даражасида бозорга сотишга чиқарадиган товарлар миқдоридир.
Таклиф эгри чизиғи - нарх ва таклифнинг ҳажми ўртасидаги тўғридан -тўғри боғлиқликнинг графикдаги тасвиридир.
Таклиф қонуни - нарх билан сотишга чиқариладиган товарлар миқдори ўртасидаги бевосита ёки тўғридан-тўғри боғлиқликни ифодалайди.
Таклиф (талаб) нинг эгилувчанлиги - нарх 1 % ўзгарганда талаб неча фоиз ўзгаришини кўрсатади. Бу талабнинг нарх бўйича ўзгарувчанлиги ҳам дейилади.
Даромад самараси - нарх пасайганда истеъмолчи пул даромадларининг сотиб олиш лаёқатининг ортишидир.
Назорат учун савол ва топшириқлар:
1. Талаб қонунини тушунтиринг. Талабга қандай омиллар таъсир қилади? Бу омиллардан ҳар бири ўзгарса, талаб эгри чизиғида қандай ўзгариш рўй беради?
2. Таклиф қонунини тушунтиринг. Таклифга қандай омиллар таъсир қилади? Бу омиллардан ҳар бири ўзгарса, талаб эгри чизиғида қандай ўзгариш рўй беради?
3. Дон биржасида буғдойга бўлган талаб ва таклифнинг умумий ҳажми қуйидаги маълумотлар билан ҳарактерланади, деб фараз қиламиз:
а) Бозор нархи ёки мувозанатли нарх қандай бўлади?
Буғдойнинг мувозанатли миқдори қанча? 4-устунни тўлдиринг ва натижаларини тушунтириб беринг; б) шу маълумотлардан фойдаланиб буғдойга бўлган талаб ва таклифнинг график шаклидаги тасвирини беринг. Мувозанатли нарх ва мувозанатли миқдорни аниқланг; в) нима учун 3400 сўм бу бозорда мувозанатли нарх бўла олмайди? 4900 сўм-чи? г) Энди давлат буғдойнинг энг юқори нархини 3700 сўм қилиб белгилади, деб фараз киламиз. Бундай нарх қандай оқибатларга олиб келишини батафсил тушунтиринг. Ўз жавобларингизни графикда тасвирланг.
4. Талаб ва таклифнинг қуйидаги ўзгаришларининг ҳар бири рақобатли бозорда мувозанатли нарх ва маҳсулотларнинг мувозанатли миқдорига қандай таъсир кўрсатади? Жавобларингизнинг тўғрилигини текшириш учун талаб ва таклиф диаграммасидан фойдаланинг.
а) таклиф қисқаради, талаб эса ўзгаришсиз қолади; б) талаб қисқаради, таклиф эса ўзгаришсиз қолади; в) таклиф кўпаяди, талаб эса ўзгаришсиз қолади; г) талаб ортади ва таклиф ҳам кўпаяди; д) талаб ортади, таклиф эса ўзгаришсиз қолади; е) таклиф кўпаяди, талаб эса қисқаради; ж) талаб ортади, таклиф эса қисқаради; з) талаб қисқаради ва таклиф ҳам қисқаради.
8-МАВЗУ. РАҚОБАТ ВА НАРХНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
Режа:
1. Рақобатнинг моҳияти, шакллари ва усуллари.
2. Монополияларнинг иқтисодий асоси ва уларнинг турлари.
3. Ўзбекистонда рақобатчилик муҳитининг вужудга келиши ва монополияга карши қонунчилик.
4. Нархнинг мазмуни, вазифалари ва турлари.
5. Нарх сиёсати ва унинг Ўзбекистонда амалга оширилиш хусусиятлари.
КИРИШ
Бозор иқтисод иёти ривожланиб бориши билан рақобатчилик муносабатлари ҳам такомиллашиб, ўз шаклларини ўзгартириб боради. Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов рақобатнинг бозор иқтисод иётидаги аҳамиятини кўрсатиб, «Рақобат бўлмаса, бозор иқтисодиётини барпо этиб бўлмайди. Рақобат - бозорнинг асосий шарти, айтиш мумкинки, унинг қонунидир», деб таъкидлайди.
Нарх - бозор механизмининг муҳим таркибий элементларидан бири. У ўзининг вазифалари орқали барқарор иқтисодиётнинг шаклланиши ҳамда самарали амал қилишига, бозор мувозанатининг таъминланишига, миллий даромад иқтисодиётнинг турли тармоқ ва соҳалари, хўжалик юритувчи субъектлари бўйича тақсимланишига, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан химоя қилинишига шароит яратади. Шунингдек, у ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириб, соғлом рақобат муҳитининг яратилишига катта таъсир кўрсатади. Ушбу мавзуда биз нархнинг иқтисодий мазмуни ва вазифалари, шаклланиш тамойиллари ва унинг даражасига таъсир кўрсатувчи омиллар, нарх турлари билан бир қаторда давлатнинг нарх сиёсати ва унинг Ўзбекистондаги ўзига хос жиҳатларини ҳам кўриб чиқамиз.
1. Рақобатнинг моҳияти, шакллари ва усуллари
Рақобат кўп қиррали иқтисодий ҳодиса бўлиб, у бозорнинг барча субъектлари ўртасидаги мураккаб муносабатларни ифодалайди. Рақобат - бозор субъектлари Иқтисодий манфаатларининг тўқнашувидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни англатади.
Бу муносабатларни қийматнинг меҳнат ва нафлилик назарияларини синтез қилиш усулини давом эттирган ҳолда қуйидаги кўринишда ифодалаш мумкин (1-чизма).
1-чизма. Рақобат иштирокчиларининг асосий мақсадлари.
Рақобатнинг мазмуни унинг вазифаларини кўриб чиқиш орқали янада кенгроқ намоён бўлади.
Ҳозирги бозор иқтисодиётида рақобатнинг қуйидаги асосий вазифаларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
1) тартибга солиш вазифаси;
2) ресурсларни жойлаштириш вазифаси;
3) инновацион вазифа;
4) мослаштириш вазифаси;
5) тақсимлаш вазифаси;
6) назорат қилиш вазифаси.
Рақобатнинг тартибга солиш вазифаси ишлаб чиқаришни талаб (истеъмол)га мувофиқлаштириш мақсадида таклифга таъсир ўтказишдан иборат. Айнан шу вазифа ёрдамида иқтисодиётда таклифнинг талаб орқали, ишлаб чиқариш таркиби ва ҳажмининг якка тартибдаги ва ижтимоий эҳтиёжлар орқали белгиланишига эришилади, яъни иқтисодиёт бозор қонунлари асосида тартибга солинади.
Рақобатнинг ресурсларни жойлаштириш вазифаси ишлаб чиқариш омилларини улар энг кўп самара берадиган корхона, ҳудуд ва минтақаларга оқилона жойлаштириш имконини беради.
Рақобатнинг инновацион вазифаси фан-техника тараққиёти ютуқларига асосланувчи ҳамда бозор иктисодиёти субъектларининг ривожланишини тақозо этувчи турли кўринишдаги янгиликларнинг жорий этилишини англатади.
Рақобатнинг мослаштириш вазифаси корхона (фирма)ларнинг ички ва ташқи муҳит шароитларига рационал тарзда мослашишига йўналтарилган бўлиб, уларнинг шунчаки ўзини-ўзи саклаб, иқтисодий жиҳатдан яшаб қолишидан хўжалик фаолияти сохаларининг экспансияси (кенгайиши)га ўтишини билдиради.
Рақобатнинг тақсимлаш вазифаси ишлаб чиқарилган неъматлар ялпи ҳажми (ялпи ички маҳсулот)нинг истеъмолчилар ўртасида тақсимлакишига бевосита ва билвосита таъсир ўтказади. Ниҳоят, рақобатнинг назорат қилиш вазифаси бозордаги баъзи иштирокчиларнинг бошқа бир иштирокчилар устидан монополистиқ ҳукмронлик ўрнатишига йўл қўймасликка йўналтирилади.
Рақобат курашининг мазмуни тўғрисида тўлароқ тушунчага эга бўлиш учун унинг асосий шакллари ва белгиларини кўриб чиқиш зарур.
Иқтисодий адабиётларда бир тармоқ ичидаги рақобатнинг тўртта шакли алоҳида ажратилиб кўрсатилади. Булар эркин рақобат, монополистиқ рақобат, монополия ва олигополиядир.
Эркин рақобат шароитида бир хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи тармоқда жуда кўп сонли корхоналар мавжуд бўлади. Юқори даражада ташкил қилинган бозорда кўплаб сотувчилар ўзларининг маҳсулотларини таклиф қиладилар.
Эркин рақобатли бозорда алоҳида корхоналар маҳсулот нархи устидан сезиларсиз назоратни амалга оширади. Чунки ҳар бир корхонада умумий ишлаб чиқариш ҳажми унча катта бўлмайди. Шу сабабли алоҳида корхонада ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ёки камайиши умумий тарифга, демак маҳсулот нархига сезиларли таъсир кўрсатмайди.
Эркин рақобат шароитида янги корхоналар тармоққа эркин кириши, тармоқда мавжуд бўлган корхоналар эса уни эркин ташлаб чиқиши мумкин. Хусусан янги корхоналарнинг пайдо бўлиши ва уларнинг рақобатли бозорда маҳсулотларини сотишга ҳуқуқий, технологик, молиявий ва бошқа жиддий иқтисодий тўсиқлар бўлмайди.
Соф монополияда тармоқ битта фирмадан иборат бўлиши сабабли, у мавжуд маҳсулот (хизмат)нинг ягона ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади ва яккаҳукмронлик шаклланади.
Монополия шароитида фирма нарх устидан сезиларли назоратни амалга оширади. Бунинг сабаби оддий. У маҳсулот (хизмат)нинг ягона ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади ва демак, таклифнинг умумий ҳажми устидан назорат қилади.
Монополистиқ рақобат ўз ичига ҳам монополия, ҳам рақобат элементларини олади. Бунда тармоқдаги бир турдаги маҳсулотнинг ўнлаб ишлаб чиқарувчилари бир-бирлари билан кулай нарх ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмига эришиш борасида рақобатлашадилар. Бироқ, айни пайтда, ҳар бир ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотини табақалаштириш, яъни шу турдаги бошқа маҳсулотлардан қайси бир жиҳати (сифат даражаси, шакли, ҳадокланиши, сотиш шароитлари ва ҳ.к.) бўйича фарқяантириш орқали унинг монопол ишлаб чиқарувчисига айланади.
Олигополия - тармоқда у ҳадар кўп бўлмаган корхоналарнинг мавжуд бўлиши ва хукмронлик қилишидир. Бу олигополиянинг энг муҳим белгисидир. Қайси товарлар ва хизматлар бозорида нисбатан кам сонли ишлаб чиқарувчилар хукмронлик қилса, шу тармоқ олигополистиқ тармоқ ҳисобланади.
Олигополистиқ тармоқ бир хил ёки табақалашган маҳсулот ишлаб чиқариши мумкин. Кўпчилик саноат маҳсулотлари: пўлат, мис, алюминий, қўрғошин, темир ва шу кабилар - физик маънода бир турдаги маҳсулот лар ҳисобланади ва олигополия шароитида ишлаб чиқарилади. Истеъмолчилик товарлари: автомобиллар, ювиш воситалари, сигаретлар, маиший электр буюмлари ва шу кабиларни ишлаб чиқарувчи тармоқлар табақалашган олигололия ҳисобланади.
Олигополия шароитида корхоналар ўртасидаги рақобат ўзаро боғлиқ бўлади. Олигополистиқ тармокда ҳеч қайси фирма ўзининг нарх сиёсатини мустақил ўзгартиришга ботина олмайди.
Биз қараб чиққан рақобатнинг тўртта шаклининг ҳар бири миллий иқтисод иётда алоҳида-алохида, яъни соф ҳолда учрамайди. Иқтисодиёт соҳаларини батафсил ўрганиш, чексиз кўп ҳар хил рақобатли вазиятлар мавжудлиги шароитида, иккита бир хил тармоқни топиш қийинлигини кўрсатади.
Ҳозирда турли даражадаги монополистиқ тузилмалар ривожланиб бориши билан улар ўртасидаги рақобат шакллари ҳам турли кўринишларда намоён бўлиб бормоқца. Жумладан, турли монополлашув даражасидаги тузилмалар ўртасида мавжуд бўлишига кўра қуйидаги рақобат турларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
1) монополлашмаган корхоналар ўртасидаги рақобат;
2) монополиялар ҳамда монополистиқ бирлашмаларга кирмаган ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобат;
3) турли монополиялар ўртасидаги рақобат;
4) монополистиқ бирлашмалар ўз ичидаги рақобат.
Уз миқёсига кўра рақобат икки турга - тармоқ ичидаги ва тармоқлараро рақобатга бўлинади.
Тармоқлар ичидаги рақобат ишлаб чиқариш ва сотишнинг қулайроқ шароитига эга бўлиш, қўшимча фойда олиш учун бир тармоқ корхоналари ўртасида боради. Ҳар бир тармоқда техника билан таъминланиш даражаси ва меҳнат унумдорлиги даражаси турлича бўлган корхоналар борлиги сабабли шу корхоналарда ишлаб чиқарилган товарларнинг индивидуал (алоҳида) қиймати бир хил бўлмайди.
Тармоқ ичидаги рақобат товарларнинг ижтимоий қиймашни, бошқача айтганда, бозор қийматини аниқлайди ва белгилайди. Бу қиймат, одатда, ўртача шароитда ишлаб чиқарилган ва муайян тармоқ товарларининг анчагина қисмини ташкил этадиган товарларнинг қийматига мос келади.
Тармоқлар ичидаги рақобат натижасида техникавий даражаси ва меҳнат унумдорлиги юқори бўлган корхоналар қўшимча фойда оладилар ва аксинча, техника жиҳатдан ночор корхоналар эса, ўзларида ишлаб чиқарилган товар қийматининг бир қисмини йўқотадилар ва зарар кўрадилар.
Тармоқлараро рақобат турли тармоқлар корхоналари ўртасида энг юқори фойда меъёри олиш учун олиб бориладиган курашдан иборат. Бундай рақобат фойда меъёри кам бўлган тармоқлардан фойда меъёри юкрри тармоқдарга капиталларнинг оқиб ўтишига сабаб бўлади. Янги капиталлар кўпроқ фойда келтирувчи соҳаларга интилиб, ишлаб чиқаришнинг кенгайишига, таклиф кўпайишига олиб келади. Шу асосда, нархлар пасая бошлайди. Шунингдек, фойда меъёри ҳам пасаяди. Кам фойда келтирувчи тармоқпардан капиталнинг чиқиб кетиши тескари натижага олиб келади: бу ерда ишлаб чиқариш ҳажми ўзгаради, товарларга бўлган талаб улар таклиф қилишидан ошиб кетади, бунинг окибатида нархлар кўтарилади, шу билан бирга фойда меъёри ошади. Натижада тармоқдараро рақобат объектив равишда қандайдир динамик мувозанатни келтириб чиқаради. Бу мувозанат капитал қаерга сарфланганлигидан қатъий назар, тенг капитал учун тенг фойда олинишига интилишни таъминлайди. Демак, тармоқлараро рақобат капитал қайси тармоққа киритилмасин, худди шу тармоқ фойда нормаларини ўртача фойда меъёрига «бараварлаштиради».
Шунингдек, иқтисодий адабиётларда ғирром ва қалол рақобатлашув усуллари ҳам ажратиб кўрсатилади. Рақобатлашувнинг ноанъанавий, Жамият томонидан эътироф этилмаган, ижтимоий ахлоқ қоидалари доирасидан четга чиқувчи, ноиқтисодий (яъни, жисмоний куч ишлатиш, мажбурлаш, рақибларнинг обрўсига путур етказиш ва ҳ.к.) усулларидан фойдаланиш ғирром рақобат деб юритилади. Ғирром рақобат орқали фирмалар ўз рақибларининг тармоққа кириб келишини тажовузкорона ва шафқатсю бартараф қилиш и мумкин. Банк ва ресурсларни етказиб берувчиларни материал ва кредит беришдан воз кечириш, етакчл мутахассисларни оғдириб олиш, нархни кескин пасайтириш ғирром рақобатнинг оддий усулларидир.
Ҳалол рақобат - рақобат курашида Жамият томонидан тан олинган, иқтисодий усулларни кўллаш, ўзининг максад ва манфаатларига эришишда умумЖамият манфаатларига зид келувчи ҳолатларни қўлламаслик каби қоидаларга асосланади.
Рақобат курашининг икки усули фарқланади: нарх воситасидаги рақобат ва нархсиз рақобат.
Нарх воситасида рақобатлашувда курашнииг асосий усули бўлиб ишлаб чиқарувчиларнинг ўз товарлари нархини бошқа ишлаб чиқарувчиларининг шундай маҳсулотлари нархига нисбатан пасайтириши ҳисобланади.
Унинг асосий ва энг кўп қўлланиладиган кўриниши - «нархлар жанги» деб аталадики, бунда йирик ишлаб чиқарувчилар рақибларини гармокдан сиқиб чиқариш учун нархни вақти-вақти билан ёки узоқ муддат пасайтириб туради. Бу усулни қўллаш учун ишлаб чиқарувчи бошқа рақибларига қараганда унумлирок технологияни киритиши, малакалироқ ишчиларни ёллаши ва ишлаб чиқаришни яхшироқ ташкил қилиш и керақ бўлади. Фақат шундагина унинг товарининг индивидуал қиймати бозор қийматидан паст бўлиб, мазкур товар нархини тушуриш имкониятини беради.
Нарх воситасида рақобатлашиш усулларидан бири - демпинг нархларни кўллашдир. Бунда миллий ишлаб чиқарувчилар ўзларининг товарларини бошқа мамлакатларга ички бозордаги нархлардан, айрим ҳолларда таннархидан ҳам паст бўлган нархларда сотади.
Шу орқали улар ички бозорда нархларнинг барқарорлигига эришиш мамлакатдаги ортикча маҳсулот ни йўкотиш, янги бозорларга кириб олиш ва унда ўзларининг Иқтисодий мавқеини мустаҳкамлашга ҳарақат қилади.
Айрим ҳолларда нарх ёрдамида рақобатлашишнинг белгиланган нархлардан чегирма қилиш, асосий ҳарид қилинган товарларга бошқа юварларини қўшиб бериш, муайян ҳолларда имтиёзли нархларни белгилаш каби усулларидан ҳам фойдаланилади.
Ҳозирги даврда бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда нарх ёрдамида рақобат қилиш ўз ўрнига эга эмас, чунки ишлаб чиқарувчилардан бирининг ўз маҳсулотига нархни пасайтириши унинг рақобатчиларининг ҳам шундай ҳарақаг қилишини тақозо қилади. Бу бозорда фирмаларнинг мавқеини ўзгартирмайди, фақат тармоқ бўйича фойдани камайтиради.
Нархсиз рақобат шу билан тавсифланадики, бунда рақобат курашининг асосий омили товарларнинг нархи эмас, балки унинг сифати, сервис хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқарувчи фирманинг обрў-эътибори ҳисобланади.
Нархсиз рақобат билан бир вақтда яширин нарх ёрдамидаги рақобат ҳам бўлиши мумкин. Бунинг учун янги товарларнинг сифати ошиши ва истеъмол хусусиятларининг яхшиланиши улар нархларининг ошишига қараганда тез рўй бериши керақ. Ҳозирги даврда бир турдаги маҳсулотларнинг кўпайиши уларнинг сотишни рағбатлантирувчи реклама, товар белгилари ва фабрика муҳрларидан фойдаланишни келтириб чиқармоқда. Истеъмолчилик бозорида қўшимча хизмат кўрсатиш орқали ҳаридорларни ўзига жалб қилиш кенг тарқалмокда.
Нархсиз рақобатнинг товар сифатини табақалаштириш каби усули ҳам мавжудки, бунда товарлар бир хилдаги эҳтиёжни қондириши ва бир турга мансуб бўлиши, лекин турли-туман истеъмол хоссаларига эга бўлиши мумкин.
Товарлар талабга нисбатан ортиқча бўлган шароитда ишлаб чиқарувчилар товарларини кредитга сотиш усулидан фойдаланиб рақибларидан устун келишлари мумкин. Бунда дастлаб товар нархининг фақат бир қисми тўланади, унинг қолган қисми эса шартномада келишилган аниқ муддатларда тўланади.
Фан-техника тараққиёти авж олган ҳозирги шароитда, техника ва технологиянинг энг янги ютуқлари устидан назорат қилиш учун кураш рақобатнинг асосий усулларидан бирига айланиб бормокда. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳаридорларни жалб қилиш мақсадида узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмолчилик товарларига кафолатли ва кафолатдан кейинги хизмат кўрсатишни амалга оширмоқдалар. Масалан, компьютер ишлаб чиқарувчи фирма, ўз маҳсулотини сотибгина қолмасдан, балки уни ўрнатади, корхона ходимларини улардан фойдаланишга ўргатади, кафолатланган муддатда ва ундан кейинги даврда таъмир ишларини бажаради, техникавий хизматни амалга оширади; маҳсулот лари ўлчамларини буюртмачи эҳтиёжларига яқинлаштиради.
Нархсиз рақобат усуллари ичида маркетинг муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнини талабга мослаштирувчи тадбирлар тизимидан иборат. Бозор иқтисодиети шароитида талабни яхши Ўрганган ва истеъмолчилар эҳтиёжларини тўлароқ қондира оладиган корхоналар ҳар доим рақобат курашида ютиб чиқади. Йирик ишлаб чиқарувчилар бозордаги вазиятни ўзгартириш учун ўзларининг ишлаб чиқариш кувватларидан фойдаланишни камайтириб товар таклифини қискартирадилар. Шу сабабли иқтисодий бекарорлик даврларида ҳам нарх баркорлигича қолаверади.
Шундай қилиб, монополиялар хукмрон бўлган шароитда нархсиз рақобат муҳим ўрин тутади. Бунинг сабаби шундаки, биринчидан, монополиялар товар сифатини ошириш, истеъмолчиларга хизмат кўрсатишни яхшилаш йўли билан сотиладиган товар ҳажмини кўпайтириши мумкин. Иккинчидан, улар молиявий жиҳатдан кучли бўлганлиги сабабли масулотини янгилаш, ишлаб чиқаришни қайта жиҳозлаш ва рекламага зарур бўлган маблағни сарфлай оладилар.
2. Монополияларнинг иқтисодий асоси ва уларнинг турлари.
«Монололия» атамасининг келиб чиқиши бозорга оид тушунчалардан (яъни, юнонча «топос» - ягона, битта ва «рогео» - сотаман) таркиб топсада. бироқ унинг иқтисодий асослари аслида ишлаб чиқаришга бориб тақалади. Монополияни қуйидагича таърифлаш ўринли деб ҳисоблаймиз: монополия -монопол юқори нархларни ўрнатиш ҳамда монопол юқори фойда олиш мақсадида тармоқлар, бозорлар ва яхлит макроиқтисодиёт устидан хукмронликни амалга оширувчи йирик корхоналар (фирма, корпорацияларнинг бирлашмалари).
Монополиялар вужудга келишининг моддий асоси ишлаб чиқаришнинг тўпланиши ҳисобланади. Ишлаб чиқаришнинг тўпланиши ишлаб чиқариш воситалари, ишчи кучи ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг йирик корхоналарда тўпланишини намоён этади.
Ишлаб чиқариш тўпланишининг асосий сабаби бўлиб олинаётган фойда ҳажмининг кўпайиши ҳисобланади. Фойдани мунтазам равишда кўпайтириб бориш мақсадида тадбиркор олинган қўшимча маҳсулот (фойда)нинг бир қисмини капиталлаштиради, яъни унга қўшимча ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи сотиб олади. Бу эса баъзи бир корхоналарнинг ўсиши ҳамда ишлаб чиқариш миқёсларининг кенгайишига олиб келади. Шу билан бирга рақобат амалдаги капиталларнинг ихтиёрий ёки мажбурий бирлаштириш, марказлаштириш тенденциясини келтириб чиқаради. Шундай қилиб, ишлаб чиқариш тўпланишининг моддий асоси бўлиб капиталнинг тўпланиши ва марказлашуви ҳисобланади.
Капиталнинг тўпланиши - бу қўшимча қийматнинг бир қисмини жамғариш (капиталлаштириш) натижасида капитал ҳажминиш ошишидир. Бу жараён қуйидаги кўрсаткичлар орқали тавсифланади: корхонадаги ишловчилар сони, корхонанинг ишлаб чиқариш куввати, қайта ишланаётган хом ашё миқдори, товар айланмаси ҳажми, фойда ҳажми.
Капиталнинг тўпланиши капиталнинг марказлашуви жараёни билан янада тўлдирилади. Капиталнинг марказлашуви — бу бир капитал томонидан бошқа бирининг қўшиб олнниши ёки бир қанча мустақил каииталларнинг акциядорлик Жамияти шаклида ихтиёрий бирлашиши орқали капитал ҳажмининг ўсишидир.
Монополияларнинг моҳиятини очиб беришда унинг турларини кўриб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Монополияларнинг турларини бир неча мезонларга кўра ажратиш мумкин.
1. Бозорни қамраб олиш даражасига кўра: соф монополия, олигополия ва монопсония.
Соф монополия - тармоқдаги ягона ишлаб чиқарувчи ёки сотувчиниш нарх ва ишлаб чиқариш ҳажмини белгилашдаги яккахукмронлик ҳолати ҳисобланади. Ўзбекистонда соф монополиялар сифатида «Ўзбекистон хаво йўллари» ДАК, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасини мисол келтириш мумкин. Дарҳақиқат, улар ўз тармоқларидаги тегишли фаолиятларнинг ягона ишлаб чиқарувчиси ҳисобланадилар. Шунингдек, баъзи ҳолларда тармоқдаги монополист ишлаб чиқарувчилар сонининг кўпайиб бориши монополистиқ рақобат ҳолатининг вужудга келишига сабаб бўлади. Монополистиқ рақобат - тармоқдаги ишлаб чиқарувчи ёки сотувчилар сони кўп ҳамда улар ўргасида маълум даражада рақобат мавжуд бўлган, бироқ ҳар бир ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи ўз товар ёки хизматининг алоҳида, маҳсус хусусиятлари мавжудлиги сабабли уларнинг нархи ва ишлаб чиқариш ҳажмини белгилашдаги маълум даражада хукмронлик ҳолати ҳисобланади. Бунга мисол тариқасида кўплаб мебель, кийим-кечак турлари, кир ювиш воситалари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларини келтириш мумкин.
Олигополия - тармоқдаги бир неча йирик ишлаб чиқарувчи ёки сотувчининг нарх ва ишлаб чиқариш ҳажмини белгилашдаги ҳукмронлик ҳолати ҳисобланади. Олигополист-ишлаб чиқарувчиларга Ўзбекистонда цемент (асосан Бекобод, Қувасой, Охангарон, Навоий шаҳарларида жойлашган), кўмир (Ангрен шахри, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё (Шарғун) ва Бойсун (Тўда) туманларида жойлашган) ишлаб чиқаришни мисол келтириш мумкин.
Монопсония - тармоқдаги ишлаб чиқарувчи ёки сотувчилар сони жуда кўп бўлиб, улар товар ёки хизматларининг ягона истеъмолчиси ёки ҳаридори мавжуд бўлган шароитдаги яккахукмронлик ҳолати ҳисобланади. Бунга «ЎзДЭУавто» корхонаси яққол мисол бўла олади. Мазкур йирик корхона мамлакатимиздаги енгил автомобилларни ишлаб чиқаришда зарур бўлган кўплаб эҳтиёт ва бутловчи қисмларни уларнинг нисбатан майда ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олишда яккаҳукмронлик мавқеига эга бўлади.
2. Монополиянинг вужудга келиши сабаби ва тавсифига кўра: табиий монополия, легал монополия, сунъий монополилар бўлинади.
Табиий монополия таркибига камёб ва ишлаб чиқаришнинг эркин тарзда такрор ҳосил қилиб бўлмайдиган элементлари (масалан, нодир металлар, фойдали қазилмалар ва ҳ.к.)га эга бўлган мулкдорлар ва хўжалик ташкилотлари киради. Шунингдек, мазкур монополия таркибига ўзига хос технологиянинг қўлланиши сабабли рақобатни ривожлантириб бўлмайдиган баъзи бир тармоқлар ва ишлаб чиқариш турлари ҳам киритилади.
Табиий монополия - корхонанинг технологик хусусиятлари сабабли маҳсулотга бўлган талабни қондириш рақобат мавжуд бўлмаган шароитда самаралироқ амалга оширилувчи товар бозорининг ҳолати. Бундай самарадорлик ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиб бориши билан товар бирлигига тўғри келувчи хўжалик ҳаражатларининг аҳамиятли даражада пасайиб боришида намоён бўлади. Шу билан бирга, табиий монополия субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар истеъмолини бошқа турдаги маҳсулотлар билан алмаштириб бўлмайди.
Легал (қонуний) монополия - бу қонуний тарзда ташкил этилувчи монополистиқ ҳолат. Улар таркибига рақобатдан ҳимоя қилувчи қуйидаги монополия шаклларини киритиш мумкин:
1) патент тизими - бу ихтирочи ва муаллифлар томонидан яратилган ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналарини тасдиқловчи, ҳамда уларга мутлоқ ҳуқуқни тақдим этиш тизими. Бу жараён маҳсус гувоҳномалар -патентлар орқали амалга оширилади;
2) муаллифлик ҳуқуқи - илмий, бадиий ва санъат асарлари, ижро санъати фонограммалари, кўрсатувлар, эфир тўлқини ёки кабель орқали тасвир узатиш кабиларни яратиш ва улардан фойдаланиш муносабатларини қонуний тарзда тартибга солиш шакли. Муаллифлик ҳуқуқи фақат муаллифлар томонидан ўз маҳсулот ларини маълум вақтга ёки бутунлай сотиш, улардан нусха олиш ва кўпайтиришга рухсат бериш имконини таъминлайди;
3) товар белгилари - бу савдо белгилари, нишонлари, маҳсус рамзлари, номи ва бошқаларни рўйхатга олиш, ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича пайдо бўлган муносабатларни қонуний тарзда тартибга солиш шакли.
Сунъий монополия - монопол фойда олиш мақсадида ташкил этилувчи бирлашмаларнинг шартли (табиий монополиялардан ажратиб туриш учун) номи.
Сунъий монополия ўз манфаатлари йўлида бозор муҳити тузилишини атайлаб ўзгартиради, яъни:
- бозорга янги рақибларнинг кириб келишига йўл кўймаслик учун турли тўсиқлар ҳосил қилади (хом ашё ва энергия манбаларини эгаллаб олади; банкларнинг янги корхоналарга кредит беришини такиқлашга ҳаракат қилади ва бошқалар);
- ишлаб чиқаришнинг энг юксак даражадаги технологиясига эришиб, қолган рақибларини бу даражага чиқишига имкон бермайди;
- ишлаб чиқариш миқёси самарасидан унумлироқ фойдаланиш имконини берувчи нисбатан йирик ҳажмдаги капитални қўллайди;
- ўз фаолиятини юқори даражада реклама қилиш орқали бошқа рақобатчиларни бозордан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилади.
Сунъий монополиялар картель, синдикат, трест, консорциум, концерн каби аниқ шаклларда намоён бўлади.
Картель - битта саноат тармоғидаги бир неча корхоналарнинг уюшмаси бўлиб, унинг иштирокчилари ишлаб чиқариш воситалари ва маҳсулотларига ўз мулкий эгалигини саклаб қолади, яратилган маҳсулотларни сотиш эса квота, яъни маҳсулот ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги ҳар бир иштирокчининг улуши, сотиш нархлари, бозорларнинг бўлиб олиниши ва ҳ.к. бўйича келишув асосида амалга оширилади.
Синдикат - бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи бир неча корхоналарнинг бирлашмаси. Бунда ишлаб чиқариш воситаларига мулкчилик бирлашма иштирокчиларининг ўзида сақланиб колгани ҳолда, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот маҳсус ташкил этилган ягона сотиш ташкилоти орқали амалга оширилади.
Трест - ишлаб чиқариш воситалари ва тайёр маҳсулотга биргаликдаги мулкий эгаликни таъминловчи ишлаб чиқарувчиларнинг юридик шахс кўринишидаги бирлашмаси.
Консорциум - тадбиркорларнинг йирик молиявий операцияларини биргаликда амалга ошириш мақсадида бирлашуви (масалан, йирик миқёсли лойиҳаларга жуда катта миқдорда ва узоқ муддатли кредит бериш ёки инвестициялар кўйиш).
Концерн - расмий жиҳатдан мустақил бўлган, кўп тармоқли корхоналар (саноат, савдо, транспорт ва банк каби турли соҳа корхоналари) нинг мажмуини ўз ичига олувчи бирлашма. Одатда бундай бирлашма маълум ишлаб чиқариш фаолиятини босқичма-босқич равишда амалга ошириш учун зарур бўлган турли соҳа корхона ва ташкилотларидан тузилади. Бунда бош ташкилот қолган иштирокчилар фаолияти устидан молиявий назорат олиб боради. Ҳозирда сунъий монополияларнинг санаб ўтилган шакллари орасида концернлар кенг тарқалган.
Монополиянинг иқтисодий тараққиётга таъсир қилувчи ижобий ва салбий томони мавжуд. Унинг ижобий томони асосан қуйидаги иккита жиҳат орқали намоён бўлади:
1)монополия маълум тармоқларда нисбатан самарали амал қилади ва ҳаражатларнинг тежалишига олиб келади;
2) монополист бўлмаган, майда, рақобатлашувчи соҳа корхоналарига нисбатан монополистиқ корхоналарда ишлаб чиқаришга илмий-техника тараққиёти ютуқларини жорий этиш учун кўпроқ рағбат ва имконият мавжуд бўлади.
Монополиянинг салбий томони сифатида қуйидаги жиҳатларни кўрсатиш мумкин.
1) ресурсларнинг оқилона тақсимланмаслиги;
2) даромадлардаги тенгсизликнинг кучайиши;
3) иқтисодий турғунлик ва фан-техника тараққиётининг секинлашуви;
4) иқтисод аётда демократик ҳаракатларнинг тўсиб қўйилиши.
Бундан кўринадики, монополистиқ фаолият иқтисодий ривожланишига анча жиддий таъсир кўрсатиши, тараққиёт йўлига ғов бўлиши ҳам мумкин. Шунга кўра, бугунги кунда деярли барча мамлакатлар иқтисодиётида монополияларни давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари қўлланилиб, бу монополияга қарши сиёсат, деб аталади. Давлатнинг монополияга қарши сиёсати асосини монополияга қарши қонунчилик ташкил этиб, у турли мамлакатларда турли даражада ривожланган бўлади.
Одатда АҚШдаги монополияга қарши қонунчилик нисбаган илгарироқ ва мукаммалроқ ишлаб чиқилган, деб ҳисобланади. У қуйидаги учта қонунчилик ҳужжатларига асосланади:
1. Шерман қонуни (1890 йилда қабул қилинган). Бу қонун савдони яширин монополлаштириш, у ёки бу тармоқдаги якка назоратни қўлга олиш, нархлар бўйича келишувларни тақиқлайди.
2. Клейтон қонуни (1914 йилда қабул қилинган). Бу қонун маҳсулот сотиш соҳасидаги чекловчи фаолиятларни, нарх бўйича камситиш, маълум кўринишдаги бирлашиб кетишлар, ўзаро боғланиб кетувчи директоратлар ва бошқаларни тақиқлайди.
3. Робинсон-Пэтмэн қонуни (1936 йилда қабул қилинган). Бу қонун савдо соҳасидаги чекловчи фаолиятлар, «нархлар қайчиси», нарх бўйича камситишлар ва бошқаларни тақиқлайди.
1950 йилда Клейтон қонунига Селлер-Кефовер тузатиши киритилди. Унда ноқонуний бирлашиб кетишлар тушунчасига аниқлик киритилиб, активларни сотиб олиш орқали бирлашиб кетиш тақиқланди. Агар Клейтон қонуни йирик фирмаларнинг горизонтал равишдаги бирлашиб кетишларига тўсиқ қўйган бўлса, Селлер-Кефовер тузатиши вертикал равишдаги бирлашиб кетишларга чеклов киритди.
3. Ўзбекистонда рақобатчилик муҳитининг вужудга келиши ва монополияга қарши қонунчилик
Рақобатнинг амал қилиши маълум шарт-шароитлар мавжуд бўлишини тақозо қилади. Бу шарт-шароитлар фақат бозор муносабатлари қарор топган муҳитда бўлиши мумкин. Шундай экан, бозор иқтисодиётини юзага келтириш айни вақтда рақобатчилик муҳитининг шаклланишини билдиради.
Бозор муносабатлари ривожланган мамлакатларда рақобатчилик муҳити узоқ давр давомида, ўз-ўзидан, эволюцион йўл билан вужудга келган. Бу аста-секин эркин рақобат муҳитини келтириб чиқарган.
Иқтисодиётда монополлашув принциплари кучайиб бориши билан рақобат чекланади, шу сабабли рақобатчилик муҳитини вужудга келтиришда давлат ҳам қатнашади. Бу эса, юқорида таъкидланганидек, давлатнинг монополияларга қарши сиёсатида ўз аксини топади. Ҳар бир мамлакатдаги аниқ вазият, яъни иқтисодиётнинг монополлашув даражаси унинг миқёси ва тавсифига қараб, бу сиёсат эркин рақобат муҳитини янгидан яратиш, уни сақлаб қолиш, зарур бўлганда қайтадан тиклаш, рақобат усулларини қарор топтириш кабиларга қаратилади.
Маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиётидан бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатларда, шу жумладан, бизнинг республикада соғлом рақобатга шарт-шароит ҳозирлаш, иқтисодий субъектлар мустақиллигини кенгайтириш орқали уларни рақобатчиликка жалб қилиш иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг муҳим жиҳатлари ҳисобланади. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, бугунги кунда «... кучли талаб ва рақобат Иқтисодий ислоҳотларни янада чукурлаштиришни объектив шарт қилиб қўймокда. Бу борада ҳам жуда кўп ечилмаган муаммолар бор. Яъни, эски маъмурий-тақсимот тизими қолипларидан бутунлай воз кечиш, давлатнинг иқтисод иётга аралашувини янада чеклаш, эркин тадбиркорлик фаолияти учун амалий кафолатларни таъминлаш, иқтисодиёт ва бизнесни барқарор ривожлантириш, тўлақонли бозор инфратузилмасини шакллантириш йўлидаги мавжуд ғов-тўсикларни бартараф этишимиз зарур».
Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳам уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар шаклидаги монополиялар сақланиб қолган бўлиб, улар кўпинча тармоқ вазирликлари мавқе ва вазифаларига эга бўладилар. Маҳсулот ва хом ашёларнинг алоҳида турларини лимит ва фонд кўринишида тақсимлашнинг эскича тизими, шунингдек, бизнесни амалга ошириш учун рухсат, лицензия, сертификатлар бериш, келишиш каби мавжуд маъмурий тўсиқлар монополистиқ тенденцияларга кўпроқ имкон яратади.
Шунга кўра, Ўзбекистонда самарали рақобат муҳитини яратиш учун қуйидагилар бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тақозо этилади:
а) иқтисодиётда давлат монополизмининг ҳар қандай намоён бўлишини максимал даражада бартараф этиш;
б) бозор шароитида вужудга келаётган монополияларнинг бозордаги ўз устунлик мавқеларини суистеъмол қилиш имкониятларининг олдини олиш.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда рақобатчилик муҳитини вужудга келтиришнинг асосий йўли, бу рақобатни инкор қилувчи давлат монополиясидан нодавлат, турли хўжалик шаклларининг мавжудлигига асосланган ва иложи борича эркин рақобатки тақозо этувчи бозор тизимига ўтишдир. Бу ерда рақобатчилик муносабатларини шакллантириш, аввало. мустақил эркин товар ишлаб чиқарувчиларнинг пайдо бўлишини тақозо қилади, чунки рақобатнинг асосий шарти алоҳидалашган, мулкий масъулият асосида ўз манфаатига эга бўлган ва тадбиркорлик таҳликасини зиммасига олувчи эркин хўжалик субъектларининг мавжудлиги, уларнинг бозор орқали алоқа қилишидир.
Шу мақсадда Ўзбекистонда «Монопол фаолиятни чеклаш тўғрисида»ги Қонун (1992 йил, август) кучга киритилди, ҳамда унинг асосида рақобатчиликни ривожлантиришга қаратилган бир туркум нормай ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Мазкур қонунга кўра, бозорда атайлаб тақчиллик ҳосил қилиш, нархларни монополлаштириш, рақобатчиларнинг бозорга кириб боришига тўсқинлик қилиш, рақобатнинг ғирром усулларини қўллаш ман этилади. Қонунни бузувчилар рақибига етказган зарарни коплашлари, жарима тўлашлари. ғирромлик билан олган фойдадан маҳрум этилишлари шарт.
Иқтисодиёт ва монополияга қарши амалиёт соҳасидаги аҳамиятли ўзгаришлар тегишли қонунчилик базасини янада такомиллаштиришни тақозо этди. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси гомонидан 1996 йил 27 декабрда «Товар бозорларида монополистиқ фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги янги қонун қабул қилинди. Ушбу қонун монополистиқ фаолият ва ғирром рақобатнинг олдини олиш, уни чеклаш, тўхтатишнинг ташкилий ва ҳуқуқий асослари белгилаб бериб, республиканинг товар бозорларида рақобат муносабатларини шакллантириш ва самарали амал қилшига каратилган.
Шунингдек, қонунда асосан иккита муҳим йўналиш, яъни биринчидан. монополияга карши тартибга солишнинг принципиал янги кўриниши бўлиб, у мавжуд ва сақланиб қолган монополистлар томонидан бозорда ҳукмронлик мавқеини суистеъмол қилишнинг олдини олиш ва унга барҳам беришни кўзда тутса, иккинчидан, энг асосий муҳим масалалардан бўлиб ҳисобланган монополиядан чиқариш ва соғлом рақобат муҳитини шакллантириш эканлиги белгилаб қўйилган.
Монополияга қарши фаол чораларни амалга ошириш учун 1992 йилда Ўзбекистонда монополияга қарши орган Молия вазирлигининг Монополияга қарши ва нарх сиёсати бош бошқармаси сифатида ташкил этилди. Бошқармага рўйхатга киритилган монополия мавқеидаги корхоналар маҳсулоти бўйича нархларни ва рентабилликни тартибга солиб туриш ҳуқуқи берилди. 1996 йилда ушбу бошқарма негизида Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ташкил қилинди. 2000 йилда Республика Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига асосан монополияга қарши орган Молия вазирлиги таркибидан чиқарилди ва мустақил давлат қўмихасига айлантирилди. Кейинчалик мазкур қўмитанинг фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 30 апрелдаги Фармонига биноан у Монополиядан чиқариш, рақобатни ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига айлантирилди.
Республикада монопол мавқеига эга бўлган корхоналарни Давлат реестрига киритиш учун мезонлар белгилашда жаҳон тажрибаси ҳамда ўтиш даврининг ўзига хос жиҳатлари хдеобга олинади.
Ҳозирги даврда Республикада агар корхона ишлаб чиқарган муайян маҳсулот лар бозордаги шу турдаги маҳсулотнинг 35% дан ортиқ бўлса, бу корхона монополистиқ корхона сифатида Давлат реестрига киритилади. Озик-овқат товарлари гуруҳи учун бундай мезон даражаси 20% деб белгиланган.
Республикада монополиялар рўйхатига кирган корхона (тармоқ) ларнинг бозордаги мавқеини тартибга солишда давлат бир қатор усуллардан фойдаланади. Бу усуллардан иккитасини ажратиб кўрсатиш лозим:
1. Монопол мавқеидаги корхоналар маҳсулотларига нархларнинг энг юқори даражасини ёки рентабелликнинг чегарасини белгилаб кўйиш.
2. Ўз монопол мавқеини суистеъмол қилган монополистиқ бирлашмаларни бўлиб ташлаш ёки майдалаштириш. Бу усул Вазирлар Мақкамасининг (1994 йил 18 июлдаги 366-сонли) қарори билан тасдиқланган «Объектларнинг хўжалик юритувчи Жамиятлар ва ширкатлар таркибидан чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом» асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» (1996 йил, апрел) қонуни асосида ғирром рақобатга, шу жумладан Республика бозорларига белгиланган талабларга жавоб бермайдиган товарларни чиқаришга йўл қўймайдиган механизмни яратишга ҳам алоҳида эътибор берилади.
Табиий монополияларни давлат йўли билан тартибга солиш улар маҳсулот (хизмат)ларига нархлар ва тарифлар даражасини, шунингдек, таклиф этиладиган товарлар ва хизматлар турига доир асосий кўрсаткичларни белгилашни ўз ичига олади.
Республикада рақобатчилик муҳитини вужудга келтиришда амалга оширилаётган барча ишлар бозор иқтисодиётини таркиб топтиришга хизмат қилади.
4. Нархнинг мазмуни, вазифалари ва турлари
Товарлар қиймати ва уларнинг нафлилиги ўзларининг намоён бўлишини нархда топади. Амалий ҳаётда қиймат товар ишлаб чиқарувчиларни, нафлилик эса истеъмолчиларни рағбатлантирувчи, уларни ҳаракатга келтирувчи куч сифатида амал қилади.
Товарнинг ҳарид қилиниши унинг алоҳида олинган бир киши учун эмас, балки Жамият учун нафлилигини ва шу билан бирга ижтимоий қийматини ҳам тан олишни билдиради. Шу сабабли, «ижтимоий нафлюшк» тушунчасининг ўзи бирор товар (хизмат) нинг Жамият учун нафлилиги, кадр-қийматга эгалигини кўрсатади. Шу мулоҳазалардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, нарх ўзида фақатгина нафлилик ёки сарфларнинг бирини эмас, бшжи ҳар иккаласининг бир вақтда мавжудлигини ва уларнинг маълум миқдорини пул кўринишида ифода этади.
Товардаги икки хусусият бирданига тан олинмаса, у пулда ифодаланмаса олди-сотди содир бўлмайди. Чунки товарнинг қиймати томонида сотувчининг манфаати, нафлилиги (истеъмол қиймати) томонида эса ҳаридорнинг манфаати ётади. Товар эгаси ўз товари учун кетган сарфларни қоплаб, маълум даражада, иложи борича кўпроқ фойда олишни таъминлаши мумкин бўлган қийматни пул шаклида ўзлаштиришга интилса, ҳаридор иложи борича сарф қилаётган пулининг ҳар бир бирлигига кўпроқ нафлиликка (истеъмол қийматига) эга бўлишга ҳаракат қилади. Уларнинг манфаатлари тўғри келган нуқтада, даражада нарх ўрнатилиб, товар пул алмашуви, олди-сотди содир бўлади.
Бу ҳолатни яхшироқ тасаввур қилиш учун биз қуйидаги 2-чизмага эътиборни жалб этамиз.
2-чизма. Товардаги икки хил хусусиятларнинг нархдаги ифодаси.
Булардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, нарх - реал бозор иқтисодиёти шароитида товар ва хизматларнинг ижтимоий қиймати ва ижтимоий нафлилигининг пулдаги ифодасидир.
Бу ерда шуни яна бир бор таъкидлаш жоизки, нархда алоҳида олинган ишлаб чиқарувчиларнинг индивидуал сарфлари эмас, ёки алоҳида олинган индивидуал шахсларнинг психологик жиҳатдан нафлиликка берган баҳоси ҳам эмас, балки Жамият томонидан тан олинган ижтимоий сарфлар ва Жамият учун зарур бўлган миқдорда ва сифатда яратилган ва тан олинган ижтимоий нафлилик (истеъмол қиймат) ўз ифодасини топади. Товарлар ва хизматлар учун қилинган ижтимоий сарфларнинг асосли равишда ўсиши ёки товар ва хизматдаги сифат кўрсаткичларининг ўсиши ушбу товар нархининг ошишига олиб келади.
Шунинг учун реал ҳаётда турли товарлар ва хизматлардаги икки хил хусусият ўзгаришлари уларнинг ҳажмини ҳисоблашда икки хил нархда ҳисобга олинади (3-чизма).
3-чизма. товардаги икки хил хусусиятни ифодаловчи нархларнинг маҳсулот ҳажмини ҳисоблашда қўлланиши.
Нархнинг мазмунини тўлароқ тушунишда, унинг даражасига таъсир этувчи омилларни билиш муҳим аҳамиятга эгадир. Булардан асосийлари бўлиб қиймат ёки ишлаб чиқариш сарфлари; товарнинг нафлилик даражаси; мазкур товарга талаб ва таклиф нисбати; рақобат ҳолати; давлатнинг иқтисодий сиёсати ва ҳ.к. ҳисобланади. Бу омиллар ичида товар қиймати ва нафлилиги унинг нархини белгиловчи асос бўлиб хизмат қилади (4-чизма).
4-чизма. Нархга таъсир қилувчи омиллар.
Бошқа омиллар эса нархнинг ижтимоий қиймат билан ижтимоий нафлилик миқдори атрофида гоҳ биринчисининг, гоҳ иккинчисининг фойдасига тебранишига сабаб бўлади.
Нархнинг иқтисодий мазмуни унинг вазифалари кўриб чиқилганда янада яққол намоён бўлади.
Нарх қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:
1. Мувозанатликни таъминлаш вазифаси. Бунда нарх бозорда талаб ва таклифнинг ҳажми ва таркибига таъсир этиш орқали уларни мувозанат ҳолатига келтиради.
2. Қиймат ва нафлиликни ўлчаш вазифаси. Нарх қиймат ва нафлиликнинг пулдаги ифодаси, деб айтамиз, чунки қилинган сарф-ҳаражатлар ва олинган натижалар (фойда ёки зарар) нархлар асосида ҳисоб-китоб қилинади. Ишлаб чиқариш ва унинг натижаларининг натурал кўрсаткичлари ҳам мавжуд (тонна, кг, м~, м" квт-соат ва ҳоказо). Бу кўрсаткичларни шу ҳолича таққослаб умумий кўрсаткичга келтириб бўлмайди. Барча натурал кўрсаткичларнинг умумий ўлчови уларнинг пулда ифодаланган нархидир. Ҳисоб-китоб учун жорий ва қиёсий нархлар қўлланилади. Жорий нархлар амалдаги нархлар бўлиб, улар ёрдамида йил давомидаги ишлаб чиқариш натижалари ҳисобланади. Қиёсий нархларда маълум йил асос қилиб олиниб (базис йил) ишлаб чиқаришнинг натижалари нархда ҳисобланади ва бошқа йиллар билан таққосланади.
3. Тартибга солиш вазифаси. Бозор ҳолати (конъюнктураси) талаб ва таклиф ҳамда уларнинг нисбатига боғлиқ. Талабнинг ортиши муайян товарни ишлаб чиқаришни кенгайтириши, аксинча ҳол эса товар ортиқчалигини, уни ишлаб чиқаришни қисқсартирриш зарурлигини билдиради. Нарх товар ишлаб чиқарувчилар фаолиятига уларнинг даромадлари орқали таъсир кўрсатади. Муайян ишлаб чиқариш ҳаражатлари сақланган ҳолда нарх юқори бўлса, фойда миқдори ортади, нарх тушса, фойда камаяди ва ҳатто ишлаб чиқарувчилар зарар кўриши ҳам мумкин. Бу ишлаб чиқарувчилар фаолиятига таъсир кўрсатади. Нарх ошса ишлаб чиқариш кенгаяди. Бошқа капиталлар ҳам фойда юқори бўлган соҳа ва тармоқларга оқиб кела бошлайди. Хуллас, нарх ишлаб чиқаришни тартибга солиб, уни ўзгартириб туради ва ривожини таъминлайди.
4. Рақобат воситаси вазифаси. Нарх рақобат курашининг энг муҳим воситаси ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчилар ўз рақибларини енгиш учун нархни пасайтириш усулидан фойдаланишлари мумкин. Демак, нархни ўзгартириб туриш усули рақобатда кенг қўлланилади.
5. Ижтимоий ҳимоя вазифаси. Нарх аҳолининг кам даромад олувчи айрим қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш вазифасини ҳам бажаради. Нархнинг бу вазифаси товар (хизмат)лар ижтимоий дотациялашган нархлар бўйича сотилганда бажарилади. Бунда улар давлат бюджети ва турли ҳайрия маблағлари ҳисобига молиявий таъминланади.
Иқтисодиётнинг турли соҳалари ва тармоқларидаги ишлаб чиқариш ва сотиш шароитларининг хилма-хиллиги ҳамда бозор муносабатлариниш ривожланиши даражасидаги фарқлар нарх турларини фарқлаш заруриятини туғдиради. Иқтисодиётда амал қилиб турган барча нарх турлари нарх тизимини ташкил қилади. Нархлар тизимида уларнинг айрим турларининг иқтисодий мазмунини қисқача қараб чиқамиз.
Улгуржи нархлар. Ишлаб чиқарувчилар томонидан катта партиядаги товарлар бир йўла кўтарасига сотилганда улгуржи нархлардан фойдаланилади. Улгуржи нархлар ишлаб чиқарувчилар ва таъминлаш-сотиш ташкилотлари ҳаражатларини қоплаши ҳамда уларнинг маълум миқдорда фойда кўришини таъминлаши зарур. Улгуржи нархлар товар биржалари ва савдо уйларида ҳам қўлланилади.
Шартнома нархлар. Бу сотувчи ва ҳаридорнинг розилиги билан белгиланадиган, улар томонидан тузилган шартномада қайд қилинган нархлардир. Шартнома нархлар одатда шартнома битими амал қилиб турган даврда ўзгармайди. Мазкур нархлар ҳам миллий ва ҳам халқаро бозорда қўлланилади. У халқаро бозорда қўлланилганда товар (хизмат)ларнинг жахон нархларига яқин туради.
Чакана нархлар. Бу нархларда товарлар бевосита истеъмолчиларга сотилади. Чакана нархга товарнинг улгуржи нархи, чакана савдо ташкилотларининг ҳаражатлари ва уларнинг оладиган фойдаси киради. Чакана нарх товарларга бўлган талаб ва таклифни боғловчи ролини ўйнайди ҳамда уларнинг нисбатига қараб юқори ёки паст бўлиши мумкин.
Давлатнинг нархларни тартибга солиш фаолияти чегараланган (лимитланган) ва дотацияли нархларни вужудга келтиради. Чегараланган нархларда давлат нархларнинг юқори ва қуйи чегарасини белгилайди, улар шу доирада ўзгариши мумкин. Бундай нархлар ёрдамида давлат инфляцияни жиловлайди, нархларни назорат қилади. Дотацияланган нарх - бу давлат бюджети ҳисобидан маҳсус арзонлаштирилган нархлардир. Бундай нархлардан кам даромадли оилалар, бева-бечоралар, ишсиз ва ногиронларни ҳаётий зарур неъматлар билан энг кам даражада таъминлаб туришда фойдаланилади.
Демпинг нарх. Бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва рақибларини сиқиб чиқариш учун фирмалар маҳсус нархдан фойдаланадики, улар демпинг нарх ёки бозорга кириб олиш нархи деб аталади. Демпинг нархда расмий нархнинг бир кисмидан кечиб юборилади.
Сотиш ҳажмини ўзгартирмасдан юқори фойда олишга эришиш учун фирмалар нуфузли нархдан фойдаланади. Бу нархни қўллаш учун бозорда рақобат чекланган бўлиб, монопол вазият мавжуд бўлиши зарур. Мазкур вазиятда талаб нархга боғлиқ бўлмайди, шу сабабли нархнинг кўтарилиши товар сотилишини кескин камайтирмайди. Бундан ташқари аҳолининг юқори даромад олувчи қатлами ҳарид қиладиган нуфузли товарлар ҳам мавжудки, улар нуфузли нархларда сотилади.
Ривожланган мамлакатларда юқори даромад олувчи аҳоли қатлами учун дала ховлига эга бўлиш, машҳур курортларда дам олиш, охирги нусхадаги кийимлар кийиш, янги моделдаги автомашинада юриш — мартабали ёки обрўталаб истеъмол ҳисобланади. Мартабали истеъмол нуфузли нархларни юзага келтиради. Улар одатдаги нархлардан анча юқори бўлади. Нуфузли нархларни қўллашда товарларни ишлаб чиқариш ҳаражатлари ва рентабеллик даражаси, бозордаги талаб, унинг ўзгариши ва бозордаги рақобатлашув шароити ҳисобга олинади. Шунга қараб, маълум давргача ўзгармайдиган қатъий нархлар ва ўзгарувчан нархлар қўлланилади. Шундай товарлар борки, истеъмолчилар уларнинг нархи ўзгармаслигини афзал кўради. Масалан, коммунал хизмат, транспорт хизмати таърифлари шундай нархлар жумласига киради.
Эркин бозор нархлари - бу талаб ва таклиф асосида вужудга келадиган бозор нархларидир. Маданийлашган бозор шароитларини вужудга келтиришда эркин нархлар Жамият ва бозор муносабатлари барча субъектлари манфаатларини энг мақбул тарзда уйғунлаштиришга имкон беради.
Нарх диапазони нархлар оралиғининг пулдаги ифодасидир. Нарх диапазони қуйи, ўрта ва юқори нархларни ўз ичига олади. Нарх диапазони қанчалик катга бўлса, товар муомаласи шунчалик тез юз беради, чунки талаб билан нарх ўзаро боғланади.
Бозор кўлами ҳисобга олинганда ҳудудий (минтақавий), миллий ва халқаро нархлар мавжуд бўлади. Ҳудудий нарх фақат маълум ҳудудий бозорга хос бўлиб, у шу ҳудуд доирасидаги омиллар таъсиридан ҳосил бўлади. Миллий бозор нархи бир мамлакат доирасида амал қилувчи ва уларнинг хусусиятини акс эттирувчи нархлардир. Миллий нарх мамлакат доирасидаги ижтимоий сарф-ҳаражатларни, миллий бозордаги талаб ва таклифни, товар нафлилигини, Ўнинг қанчалик ҳадрланишини ҳисобга олади. Жаҳон бозори нархи муайян товарга кетган байналминал ҳаражатларни, товарнинг жаҳон стандарти талабига мос келиш даражасини ва халқаро бозордаги талаб ва таклиф нисбатини ҳисобга олади.
Нарх хилма-хил турлардан иборат бўлсада, улар бир-бири билан ўзаро боғланган, чунки уларда Жамиятдаги иқтисодий ресурсларнинг ишлатилиш самараси ўз ифодасини топади. Иқтисодиёт назариясида нарх нисбати деган тушунча бор, у нарх паритети, деб ҳам юритилади. Иқтисодиёт ва ундаги жараёнлар бир-бирига боғлиқ бўлганидан нархлар бир-бирини юзага чиқаради.
5. Нарх сиёсати ва унинг Ўзбекистонда амалга оширилиш хусусиятлари.
Нархларни эркиклаштириш - иқтисодий ислоҳотларнинг энг асосий йўналишларидан бири бўлиб, ислоҳотларнинг ижтимоий-Иқтисодий оқибатлари кўп жиҳатдан шу муаммонинг ҳал этилишига боғлиқ бўлади.
Нархларни эркинлаштириш хом-ашё билан маҳсулот айрим турларининг нархлари, нарх билан аҳоли ва корхоналар даромадлари ўртасида мутаносибликка эришишга қандай ёндашилиши билан фарқланади. Шу ёндашувларга асосланиб, нархлар қуйидаги йўллар билан эркинлаштирилади:
а) нархларни бирданига, ёки «эсанкиратадиган» тарзда қўйиб юбориш;
б) нархларнинг ўсишини сунъий равишда тўхтатиб қўйиш;
в) нархни давлат томонидан бошқариш ва назорат қилишни маълум даражада сақлаб қолиш.
Бозор муносабатларига ўтаётган ҳар бир мамлакат, шу йўллардан бирини танлашда улардан ҳар бирининг мавжуд реал шарт-шароитларга қанчалик мос келиши, аҳоли асосий кисмининг моддий аҳволига қандай даражада таъсир кўрсатиши, ислоҳ қилиш нинг танлаб олинган йўлига қанчалик даражада жавоб бериши ва кутиладиган салбий оқибатларини ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Ўзбекистонда иқтисод иётни ислоҳ қилишнинг ўзига хос тамойиллари. мамлакатдаги вазият ва аҳолининг турмуш даражаси ҳисобга олиниб. нархларни аста-секинлик билан ва босқичма-босқич эркинлаштириш йўли танлаб олинди. Шу йўл билан нархларни эркинлаштиришнинг дастлабки босқичида (1992 йилнинг бошида) кенг доирадаги ишлаб чиқариш-техника воситаси бўлган маҳсулотлар, айрим турдаги ҳалқ истеъмоли моллари, бажарилган ишлар ва хизматларнинг эркин нархлари ва тарифларига ўтилди. Аҳолини ҳимоялаш мақсадида чекланган доирадаги озиқ-овқат ва саноат товарлари нархларининг чегараси белгилаб қўйилди, айрим турдаги хизматларнинг энг юқори тарифлари жорий қилинди.
Нархларни эркинлаштиришнинг кейинги босқичида (1993 йил) келишилган улгуржи нархларни давлат томонидан тортибга солиш тўхтатилди. Қатъий белгиланган ва давлат томонидан тартибга солиб туриладиган нархларда сотиладиган товарлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг сони анча қисқарди.
Нархларни эркинлаштиришнинг навбатдаги босқичида (1994 йил окгябр-ноябр) ҳалқ истеъмол моллари асосий турларининг нархлари эркин қўйиб юборилди, транспорт ва коммунал хизматларнинг тарифлари оширилди. Шундай қилиб, республикада иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг биринчи босқичи нархларни босқичма-босқич (уч босқичда) тўлиқ эркинлаштириш бштн тугади, Нархларни эркинлаштириш аҳолини ишончли иқтисодий ва ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари билан бирга олиб борилди. Давлат томонидан турли компенсациялар мақсадидаги жамғармалар тузилди, иш ҳақи, пенсия ва стипендияларнинг энг кам миқдори мунтазам суратда ошириб борилди, болалар учун нафақалар жорий этилди. Аҳолининг муҳтож қисмига ёрдам кўрсатилди, имтиёзли солиқ ставкалари жорий этилди.
Асосий таянч тушунчалар:
Рақобат - бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашувидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни англатади.
Тармоқлар ичидаги рақобат - ишлаб чиқариш ва сотишнинг қулайроқ шароитига эга бўлиш, қўшимча фойда олиш учун бир тармоқ корхоналари ўртасида борувчи кураш.
Тармоқлараро рақобат - турли тармоқлар корхоналари ўртасида энг юқори фойда меъёри олиш учун олиб бориладиган кураш.
Монополия - монопол юқори нархларни ўрнатиш ҳамда монопол юқори фойда олиш мақсадида тармоқлар, бозорлар ва яхлит макроиқтисодиёт устидан ҳукмронликни амалга оширувчи йирик корхоналар (фирма, корпорациялар)нинг бирлашмалари.
Соф монополия - тармоқдаги ягона ишлаб чиқарувчи ёки сотувчининг нарх ва ишлаб чиқариш ҳажмини белгилашдаги, ва бинобарин, фойда олишдаги яккаҳукмронлик ҳолати.
Олигополия - тармоқдаги бир неча йирик ишлаб чиқарувчи ёки сотувчининг нарх ва ишлаб чиқариш ҳажмини белгилашдаги ҳукмронлик ҳолати.
Монололистиқ рақобат - тармоқдаги ишлаб чиқарувчи ёки сотувчилар сони кўп ҳамда улар ўртасида маълум даражада рақобат мавжуд бўлган, бироқ ҳар бир ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи ўз товар ёки хизматининг алоҳида, маҳсус хусусиятлари мавжудлиги сабабли уларнинг нархи ва ишлаб чиқариш ҳажмини белгилашдаги маълум даражада ҳукмронлик ҳолати.
Монопсония - тармоқдаги ишлаб чиқарувчи ёки сотувчилар сони жуда кўп бўлиб, улар товар ёки хизматларининг ягона истеъмолчиси ёки ҳаридори мавжуд бўлган шароитдаги яккаҳукмронлик ҳолати.
Табиий монополия - корхонанинг технологик хусусиятлари сабабли маҳсулотга бўлган талабни қондириш рақобат мавжуд бўлмаган шароитда самаралироқ амалга оширилувчи товар бозорининг ҳолати.
Картель - битта саноат тармоғидаги бир неча корхоналарнинг уюшмаси бўлиб, унинг иштирокчилари ишлаб чиқариш воситалари ва маҳсулотларига ўз мулкий эгалигини сақлаб қолади, яратилган маҳсулотларни сотиш эса квота, яъни маҳсулот ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги ҳар бир иштирокчининг улуши, сотиш нархлари, бозорларнинг бўлиб олиниши ва ҳ.к. бўйича келишув асосида амалга оширилади.
Синдикат - бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи бир неча корхоналарнинг бирлашмаси. Бунда ишлаб чиқариш воситаларига мулкчилик бирлашма иштирокчиларининг ўзида сақланиб қолгани ҳолда, улар томонилан ишлаб чиқарилган маҳсулот маҳсус ташкил этилган ягона сотиш ташкилоти орқали амалга оширилади.
Трест - ишлаб чиқариш воситалари ва тайёр маҳсулотга биргаликдаги мулкий эгаликни таъминловчи ишлаб чиқарувчиларнинг юридик шахс кўринишидаги бирлашмаси.
Консорциум - тадбиркорларнинг йирик молиявий операцияларини биргаликда амалга ошириш мақсадида бирлашуви (масалан, йирик миқёсли лойиҳаларга жуда катта миқдорда ва узоқ муддатли кредит бериш ёки инвестициялар кўйиш).
Концерн - расмий жиҳатдан мустакил бўлган, кўп тармоқли корхоналар (саноат, савдо, транспорт ва банк каби турли соҳа корхоналари) нинг мажмуини ўз ичига олувчи бирлашма. Одатда бундай бирлашма маълум ишлаб чиқариш фаолиятини босқичма-босқич равишда амалга ошириш учун зарур бўлган турли соҳа корхона ва ташкилотларидан тузилади.
Нарх - бозор иқтисодиёти шароитида товар ва хизматларнинг ижтимоий қиймати ва ижтимоий нафлилигининг пулдаги ифодасидир.
Улгуржи нарх - ишлаб чиқарувчилар томонидан товарлар катта партияларда бир йўла кўтарасига сотилганда қўлланилувчи нарх.
Чакана нарх - товарлар бевосита истеъмолчиларга сотилганда қўлланилувчи нарх.
Дотациялашган нарх - давлат бюджети ҳисобидан маҳсус арзонлаштирилган нарх.
Демпинг нарх - бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва рақибларини сиқиб чиқариш учун фойдаланилувчи нарх.
Нуфузли нарх - аҳолининг юқори даромад олувчи қатлами ҳарид қиладиган товарларни сотишда қўлланилувчи нарх.
Нарх диапазони - нархлар оралиғидаги фарқнинг пулдаги ифодаси.
Эркин нарх - талаб ва таклиф таъсирида шаклланадиган бозор нархи.
Назорат учун саволлар ва топшириклар:
1. Рақобатнинг моҳияти ва мақсадини тушунтириб беринг.
2. Рақобатнинг асосий вазифалари нималардан иборат? Бу вазифаларнинг бир-биридан фарқини ажратиб кўрсатинг.
3. Рақобат шаклларига тушунча беринг ва уларнинг ҳар бирига хос белгиларини кўрсатинг.
4. Тармоқ ичидаги ва тармоқлараро рақобатнинг фарқини тушунтириб беринг.
5. Рақобатлашувнинг демпинг нархларни қўллаш усули қандай шароитларда амалга оширилади?
6. Монополия нима ва унинг вужудга келишининг иқтисодий асослари нималардан иборат? Монополиянинг қандай турлари мавжуд?
7. Капиталнинг тўпланиши ва марказлашуви ўртасида қандай фарқ бор?
8. Табиий, легал ва сунъий монополияларнинг бир-биридан фарқланишини кўрсатинг.
9. Монополиянинг ижобий ва салбий томонлари нималарда намоён бўлади?
10. Монополияга қарши сиёсат ва монополияга қарши қонунчиликнинг моҳияти қандай?
11. Рақобат муҳитининг шаклланишига қандай омиллар таъсир кўрсатади?
12. Нархнинг иқтисодий мазмунини унинг вазифалари орқали тушунтириб беринг. Нарх асосий турларининг қисқача тавсифини беринг.
13. Нархнинг ташкил топиши борасида қандай назариялар мавжуд? Уларнинг афзаллик ва камчилик томонларини кўрсатиб беринг.
14. Нарх сиёсати нима? Ўзбекистонда нарх сиёсати амалга оширилишининг қандай хусусиятлари мавжуд?
9-МАВЗУ. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ВА УНИНГ ШАКЛЛАРИ
Режа:
1. Тадбиркорлик фаолияти тушунчаси, унинг вазифалари ва ривожланиш шарт-шароитлари.
2. Тадбиркорлик фаолиятининг шакллари.
3. Тадбиркорлик капитали ва унинг ҳаракати босқичлари.
4. Тадбиркорлик капиталининг айланиши. Асосий ва айланма капитал.
5. Асосий капитални такрор ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш самарадорлиги.
КИРИШ
Бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётда тадбиркорлик қобилияти иқтисодий ресурс ҳисобланиб, инсон омилининг таркибий қисмини ташкил этади. Тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти, мақсади ва бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида амал қиладиган шаклларини батафсил баён этиш, тадбиркорлик капиталининг мазмунини ва унинг ҳаракат шаклларини таҳлил қилиш, капитал ҳаракатида вужудга келадиган жараёнлар ва унинг намоён бўлишини, шунингдек, капиталнинг айланиш тезлиги ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалаларини ёритиш ушбу мавзунинг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади.
1. Тадбиркорлик фаолияти тушунчаси, унинг вазифалари ва ривожланиш
шарт-шароитлари
Ҳозирги пайтда турли илмий-назарий адабиётларда тадбиркорлик фаолияти ва бизнес хусусида, унинг йўналишлари, тамойиллари, ҳуқуқий-иқтисодий жиҳатлари тўғрисида кўплаб олимларнинг фикрлари, мулоҳазалари кенг ўрин эгалламоқда. Уларда кўпинча тадбиркорлик фаолияти ва бизнесни бир хил тушунча сифатида талқин қилинмокда.
Фикримизча, тадбиркорлик бизнесдан фарқ қилиб, тадбиркорлик — бу маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга ижодкорлик, янгилик яратиш руҳи асосида ёндашиш билан боғлиқ фаолиятдир. Бизнес эса унга нисбатан кенг тушунча бўлиб, умуман фойда олиш нуқтаи-назаридан юритилувчи фаолиятдир.
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунида таърифланишича «Тадбиркорлик (тадбиркорлик фаолияти) - юридик ва жисмоний шахслар томонидан мулкий масъулият остида, мавжуд қонунлар доирасида, даромад (фойда) олиш мақсадида, таҳлика билан амалга ошириладиган иқтисодий фаолиятдир».
К.Макконнелл ва С.Брю тадбиркорликка асосида узлуксиз шартлар ва талаблар ётувчи муҳим фаолият тури сифатида ҳарайдилар.
Биринчидан, тадбиркор товар ва хизматлар ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш омилларини бирлаштиради ва "катализатор" вазифасини бажаради. Иккинчидан, бизнесни юритиш жараёнида у қарорлар қабул қилиш дек қийин бир вазифани зиммасига олади. Учинчидан, тадбиркор - ташкилотчи шахс бўлиб, янги ишлаб чиқариш технологияларини жорий қилиб, янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга интилади. Тўртинчидан, тадбиркор бу тахликага борувчи инсондир. У нафақат ўз мол-мулки, вақти, меҳнати билан, балки ўз шериклари, ҳиссадорлари қўшган маблағлар билан ҳам таҳликага боради."
Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида юқорида келтирилган турли хил фикрлар ва ёндашувларни умумлаштирган ҳолда, қисқа қилиб қуйидагича таъриф бериш мумкин: тадбиркорлик фаолияти - шакли ва соҳасидан қатъий назар фойда олиш ва ундан самарали фойдаланиш максадига каратилган икшсодий фаолиятдир.
Тадбиркорликнинг ривожланиши, ўз навбатида, бир қатор шароитларнинг мавжуд бўлишини тақозо этиб, улар асосида умуман товар ишлаб чиқаришнинг умумий ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари ётади.
Биринчидан, тадбиркор хўжалик юритишда унинг бирон тўрини танлаш, ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш, уни ўзгаришларга мослаштириш, манбаларни танлаш, ресурс топиш, маҳсулот сотиш, уларга баҳо белгилаш, фойдани тасарруф қилиш ва шу кабилар бўйича маълум ҳуқуқ ва эркинликлар мавжуд бўлишини тақозо этади.
Иккинчидан, тадбиркор ишлаб чиқариш воситаларига, ишлаб чиқарилган маҳсулот ва олинган даромадга мулкчилик ҳуқуқига эга бўлиши керак. Тадбиркорлик фаолияти мулкдорнинг ўзи томонидан ҳам, унинг мол-мулки асосида иш юритувчи субъект томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Учинчидан, хўжалик юритиш йўлини эркин танлаш, даромадни инвестициялаш имконияти ва шу кабиларни реал таъминлайдиган маълум иқтисодий муҳит ва ижтимоий сиёсий шароит яратиши зарур.
Тўртинчидан, тадбиркорлик мулкчилик ва ўзлаштириш турли-туман шакллари ва турларининг мавжудлигини тақозо қилади. Ўз навбатида мулкчилик ва ўзлаштириш соҳаларидаги турли-туманлиликнинг ўзи объектив ҳодиса бўлиб, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши оқибати сифатида майдонга чиқади.
Бешинчидан, етарли молиявий манбаларга, яхши маълумот ва малакали тайёргарликка эга бўлиш, умумий тижорат қонунчилиги, солиқ бўйича имтиёзлар, тадбиркорлик муҳити ва уни ривожлантиришда Жамият манфаатдорлигининг мавжуд бўлиши тадбиркорликни ривожлантиришнинг навбатдаги шарт-шароитлари ҳисобланади.
Юқорида кўриб чиқилган барча шарт-шароитлар мавжуд бўлган давлатларда тадбиркорлик яхши ривожланади, акс холда фаолиятнинг бу тури хуфёна иқтисодиёт соҳасига ўтиб кетиши эҳтимоли ҳам юқори бўлади.
2. Тадбиркорлик фаолиятининг шакллари
Ҳозир жаҳонда ишлаб чиқарувчи кучлар даражаси ва ўзига хос томонларининг беқиёс даражада бир-бирига қўшилиб кетиши кузатилади. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ижтимоий, умумдавлат максадларида фойдаланадиган ва ниҳоят, жаъмоа, гуруҳ, хусусий ва шахсий мақсадларда ишлатиладиган турлари мавжуд. Шунга мос равишда тадбиркорликнинг турли-туман: давлат, жаъмоа. шахсий, хусусий, аралаш ва бошқа ҳосила шакллари ривожланади.
Турли мамлакатларда давлат корхоналарининг ҳуқуқий мақоми турли-туманлиги билан анча фарқланади. Ҳатто бирон бир мамлакатда барча давлат корхоналари фаолиятини тартибга солувчи ягона қонуний ҳужжат мавжуд эмас.
Юқорида кўриб ўтилган шароитлар асосида давлат корхоналарини учта гуруҳга бўлиш мумкин:
- бюджет корхоналари;
- давлат ишлаб чиқариш корхоналари;
- аралаш компаниялар.
Ҳуқуқий ва хўжалик мустақиллигига эга бўлмаган корхоналар бюджет корхоналарига киради. Ўзларининг ҳолати бўйича улар давлатнинг маъмурий-бошқариш тизимига киради ва бирон-бир вазирлик, маҳкама ёки маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларига бевосита бўйсунади ёки уларнинг таркибий қисми ҳисобланади. Улар олган фойдасидан солиқ тўламайди. Барча даромад ва ҳаражатлар давлат бюджети орқали ўтади.
Давлат ишлаб чиқариш корхоналари - бу корхоналарнинг анча кенг тарқалган ташкилий, ҳуқуқий шаклидир. Улар алоҳидалашган мол-мулкка эга бўлиб, хўжалик фаолияти билан бирга давлат томонидан белгиланган доирада бошқариш ва тартибга солиш вазифаларини ҳам бажаради, яъни давлат корпорациялари ўзида тижорат юрхоналари ва давлат органлари белгиларини мужассамлаштиради.
Аралаш компаниялар - ҳиссадорлик Жамиятлари ва мажбуриятлари чекланган ширкатлар шаклида ташкил қилиниб, акциялари давлатга ва хусусий омонатчиларга тааллуқли бўлади. Аралаш компаниялар ҳиссадорлик Жамиятлари тўғрисидаги қонун асосида иш юритади ва юридик шахс ҳисобланади, хўжалик фаолиятида хусусий фирмалар билан баробар тижораг асосида қатнашади. Шу билан бирга, улар хусусий фирмаларга нисбатан маълум имтиёзлардан фойдаланади. Бу имтиёзларга давлат томонидан молиявий ёрдам ва дотациялар бериш, чет эл лицензияларини енгил шартлар билан олиш, бошқа давлат корхоналаридан хом ашё ва ярим фабрикатларни қатъий белгиланган нархларда олиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиш учун бозор билан таъминланганлик ва шу кабилар.
Корхоналарнинг мулкчилик мавқеидан ташқари хилма-хил ташкилий-ҳуқуқий шакллари ҳам мавжуд бўлади. Корхоналар хўжалик Жамиятлари ва ширкатлари, ишлаб чиқариш кооперативлари, жаъмоа корхоналари, ижара корхоналари, хўжалик бирлашмалари шаклида тузилиши мумкин.
Кооператив тадбиркорлик — жаъмоа тадбиркорлигининг алоҳида шакли бўлиб, жаъмоа мулкига асосланади ва кооперация аъзоларининг унинг фаолиятида ўз меҳнати билан иштирок этишини тақозо қилади.
Кооператив мулкчиликка асосланган тадбиркорликнинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат: ишловчиларнинг ишлаб чиқариш воситалари билан бевосита қўшилиши (хусусий мулкчиликда бундай қўшилишда мулкдор, давлат мулкчилигида эса давлат воситачи ҳисобланади); кооперация аъзоларининг ишлаб чиқариш воситаларидан кенг фойдалана олиши; уларнинг Иқтисодий жиҳатдан тенг ҳуқуқлилиги; жаъмоанинг ўз-ўзини бошқаришни амалга ошириши; жаъмоа ва шахсий манфаатлар уйғунлиги юзага келиши ва ҳ.к.
Хусусий тадбиркорлик алоҳида шахс ёки корхона томонидан хусусий ташаббус асосида ташкил қилинади. Тадбиркорликнинг бу шаклида мулк ва ишлаб чиқариш натижалари хусусий шахсларга тегишли бўлиб, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ёлланма меҳнатга асосланади.
Якка тартибдаги тадбиркорлик шахсий мулкка асосланади, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ўзи ёки оила аъзолари меҳнати асосида амалга оширилади. Шахсий корхона эгаси унинг менежери ҳисобланиб, корхонанинг барча мажбуриятлари учун шахсий жавобгар бўлади. Хўжалик ҳуқуқи нуқтаи-назаридан якка тартибдаги тадбиркорлик ҳуқуқий шахс ҳисобланмайди, шу сабабли унинг эгаси чекланмаган масъулиятга эга бўлиб, фақат фуқаролардан олинадиган даромад солиғини тўлайди. Бу одатда кичик магазин, хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар, деҳқон хўжаликлари, шунингдек, ҳуқуқшунос, врач, адвокат каби турли малакали мутахассислар хизмати кўринишида ташкил қилинган тадбиркорликдир
Акция эгаси корхона мулкдори, облигация эгаси эса унинг кредитори ҳисобланади. Ундан ташқари, облигация акциядан фарқ қилиб, ўз эгасига йиллик кафолатланган даромад келтиради, аммо ҳиссадорлик Жамияти ишларини ҳал қилишда овоз бериш ҳуқуқини бермайди. Облигациялар бўйича тўланадиган даромад одатдаги ссуда фоизи миқдоридан ортиқ бўлмайди. Унинг қиймати ҳиссадорлик Жамияти томонидан маълум муддат ўтиши билан тўланади. Акцияга қўйилган маблағ облигацияга жойлаштирилгандан фарқ қилиб, акционер талаби бўйича қайтарилиши мумкин эмас ва фақат сотиш орқали қопланади.
Ҳиссадорлик Жамиятининг ташкил топиши таъсисчилик фойдаси каби даромад тўрининг пайдо бўлиши билан боғлиқ..Таъсисчилик фойдаси сотилган акциялар суммаси ва ҳиссадорлик корхонасига ҳақиқатда қўйилган маблағ миқдори ўртасидаги фарқдан иборат.
Ҳиссадорлик корхонасида таъсисчилик фойдаси билан бир қаторда дивиденд каби даромад тури шаклланади.
Дивиденд (лотинча devidentus - бўлишга тегишли) - акция эгасига тўланадиган даромад. Дивиденд воситасида акция эгаси қимматли қоғознинг шу турига қўйилган пул маблағлари (капитал) нинг тегишли қисмига ўзининг мулкчилик ҳуқуқини иқтисодий жиҳатдан рўёбга чиқаради. Дивиденд орқали фақат ҳиссадорлик Жамияти олган фойданинг бир қисми тақсимланади. Унинг бошқа қисми жамғаришга, солиқ тўлашга ва шу кабиларга кетади. Дивиденд миқдори олинадиган фойда ва чиқарилган акция миқдорига боғлиқ ва ҳамда одатда ссуда фоизидан юқори бўлади.
3. Тадбиркорлик капитали ва унинг ҳаракати босқичлари
Тадбиркор ихтиёрида бўлиб, фойда олиш мақсадида ишлатиладиган барча моддий воситалар, товарлар ва пул маблағлари биргаликда тадбиркорлик капитали деб аталади. Тадбиркорлик капитали ишлаб чиқариш ва муомала жараёнида доимо ҳаракатда бўлади ва бу ҳаракат жараёнида бир қатор босқичларни босиб ўтади.
Ишлаб чиқаришга сарфланадиган ҳар қандай сармоя ўз ҳаракатини пул шаклидан бошлайди. Пул (П) тегишли ресурслар бозоридан зарур товарлар, яъни ишлаб чиқариш воситалари (Ив) ва ишчи кучи (Иқ) сотиб олишга сарфланади (авансланади). Бу ҳолда пул шунчаки товарлар сотиб олишгагина эмас, балки ишлаб чиқариш учун зарур бўлган иқтисодий фаолият омилларини сотиб олишга сарфланади. Ушбу муомала соҳасида пул капитали ўз ҳаракатининг биринчи босқичиданўтади:
Мазкур жараён натижасида пул шаклидаги маблағлар унумли капитал шаклига айланади ва улар ишлаб чиқариш жараёнининг потенциал омиллари ҳисобланади. Капитал ҳаракатида иккинчи босқич ишлаб чиқариш (И) жараёни ҳисобланиб, унинг натижасида унумли товар (Т) шаклини олади. Бу ерда ҳосил қилинган товарлар қиймати ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучига сарфланган қийматдан ортиқ бўлади, яъни:
Чунки ҳосил қилинган товарлар қийматида ишлаб чиқариш воситаларининг кўчган қиймати, ишчи кучи қийматининг эквиваленти ва улар томонидан вужудга келтирилган қўшимча маҳсулот қиймати ҳам мавжуд бўлади.
Учинчи босқичда ишлаб чиқарилган товарларни сотиш содир бўлади. Ушбу босқичда товарлар пулга айланади ва ўзининг дастлабки шаклига қайтиб келади. Дастлаб, пул шаклида сарфланган маблағ яна пул шаклида, аммо миқдор жиҳатидан кўпроқ бўлиб қайтади. Шу сабабли уни П'=П+п кўринишида ифодалаш мумкин.
Товарларни сотишдан тушган пул капитали яна ишлаб чиқариш омиллари сотиб олиш учун сарфланади ва шу тариқа юқоридаги ҳаракат тўхтовсиз такрорланаверади.
Тадбиркорлик капиталининг ўз ҳаракатида уч босқични изчил босиб ўтиб, мунтазам равишда бир шаклдан бошқа бир шаклига айланиб, яна дастлабки шаклига қайтиб келиши унинг доиравий айланиши дейилади.
Доиравий айланишнинг биринчи ва учинчи босқичлари муомала соҳасида, яъни ресурслар ва товарлар бозорида, иккинчи босқичи эса ишлаб чиқаришда рўй беради. Шунинг учун формулада ишлаб чиқариш жараёни ва муомала соҳаси ўртасидаги оралиқлар нуқталар (...) билан ажратилиб кўрсатилади.
Ҳар бир босқичда капитал муайян ҳаракат шаклига киради. Биринчи босқичда у пул шаклида, иккинчи босқичда унумли ёки ишлаб чиқариш омиллари ва учинчи босқичда товар шаклида юзага чиқади. Капитал доиравий айланиш жараёнида унинг ҳар бир шакли алоҳида вазифани бажаради ва шунга кўра улар капиталнинг ҳаракати шакллари дейилади.
Капитал пул шаклининг ҳаракати иқтисодий фаолият учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратишдан иборат. Бунга пулни ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи сотиб олишга аванслаш орқали эришилади. Капитал унумли шаклининг ҳаракати товарлар ишлаб чиқариш ва худди шу жараёнда қийматнннг ўсишига эришишни таъминлаш вазифасига қаратилади.
Капитал товар шаклининг ҳаракати орқали ишлаб чиқарилган товарлар қийматининг нарх шаклида рўёбга чиқиши содир бўлади ва ўсган қийматнинг пулга айланиши билан тадбиркорнинг фойда олиш мақсади таъминланади.
Ишлаб чиқариш узлуксиз давом этиши учун тадбиркорлик капитали ўзининг бир шаклидан бошқа бир шаклига айланиб туриши ва айни пайтда ҳар уччала шаклда ҳам мавжуд бўлмоғи лозим. Агар тадбиркорлик капитали бу шаклларнинг бирортасида тўхтаб колгудек бўлса, унинг ҳаракатидаги узлуксизлик бузилади.
Тадбиркорлик капиталининг ҳар уччала шакли бир вақтда ўз доиравий айланишига эга бўлади. Тадбиркорлик капитали пул шаклининг доиравий айланиши:
Унумли капиталнинг доиравий айланиши:
Тадбиркорлик капитали товар шаклининг доиравий айланиши:
Капитал ўз ҳаракатини қандай ижтимой-иқтисодий шаклларда амалга оширмасин, улар учун юқорида таъкидлаганимиздек, доиравий айланиш ва унинг босқичларининг ҳаракат кўриниши умумий. Шу билан бирга хўжалик юритишнинг айрим шаклларида тадбиркорлик капиталининг доиравий айланиши, уларнинг босқичлари ва ҳаракат шакллари ўзларининг иқтисодий мазмуни жиҳатидан фарқланади.
4. Тадбиркорлик капиталининг айланиши. Асосий ва айланма капитал
Тадбиркорлик капиталининг ҳаракати бир доиравий айланиш билан тўхтаб қолмайди, балки у узлуксиз давом этиб, такрорланиб туради. Доиравий айланишларнинг бундай узлуксиз такрорланиб, янгиланиб туриши тадбиркорлик капиталининг айланиши дейилади.
Капиталнинг айрим қисмлари турли тезликда ҳаракат қилиши туфайли сарфланган маблағларнинг айланиш тезлиги турлича бўлади. Масалан, унумли истеъмолда бўлган хом ашё ва материаллар қиймати, бир доиравий айланишдан кейин бошқа кисми масалан, меҳнат қуроллари қиймати бир неча доиравий айланишдан кейин ўзининг бошланғич шаклига қайтади.
Капитал ўзининг айланиш тавсифига кўра икки қисмга: асосий ва айланма капиталга бўлинади.
Асосий капитал - ишлаб чиқариш жараёнида бир қатор доиравий айланишлар давомида қатнашади, ўзининг қийматини тайёрланаётган маҳсулотга (хизматга) бўлиб-бўлиб ўтказиб боради ва ашёвий-буюм шаклини ўзгартирмайди.
Айланма капитал - бир доиравий айланиш давомида тўлиқ истеъмол қилинади, ўзининг қийматини ишлаб чиқариш натижаларига тўлиқ ўтказади ва ашёвий-буюм шаклини ҳам йўқотади.
Асосий ва айланма капиталлар фарқланиши асосида қуйидаги белгилар ётади.
1. Ишлаб чиқариш жараёнида ҳаракат қилиш хусусиятлари. Асосий капитал тайёрланаётган маҳсулот моддий таркибига буюм жиҳатдан кирмайди, узоқ давр (масалан станок 10 йил, бино 50-100 йил) давомида фаолият қилади, ўзининг олдинги натурал-буюм шаклини бир нечта доиравий айланишлар давомида сақлаб қолади. Аксинча, айланма капитал (масалан пахта, жун, металл) ҳар бир доиравий айланишда тўлиқ унумли истеъмол қилинади, ўзининг ашёвий-буюм шаклини йўқотади ва янги турлари билан алмашинади.
2. Қийматини ишлаб чиқариш натижаларига ўтказиш хусусияти. Асосий капитал ишлаб чиқариш жараёнида қатор йиллар давомида фаолият қилиб, уларнинг қиймати товарларга қисман ўтиб боради. Хом ашё ва материаллар, ёқилғи ва энергия каби айланма капитал элементлари ҳар бир доиравий айланишда тўлиғича унумли истеъмол қилинади ва уларнинг қиймати маҳсулот ва хизматлар қийматига тўлиғича ўтади.
3. Капитал қийматининг айланиш усули. Қийматининг айланиш усули бўйича асосий капитал қиймати иккига бўлинади. Қийматнинг маҳсулотга ўтган қисми товарлар ва хизматлар билан бирга муомалада бўлади ва доиравий айланиш жараёнида товар шаклидан пул шаклига ўтади ҳамда қоплаш фонди шаклида аста-секин жамғарилади. Маҳсулотга ўтмаган қисми ишлаб чиқариш доирасида мавжуд бўлган асосий капиталда гавдаланганича қолаверади. Истеъмол қилинган меҳнат предметлари қиймати тўла-тўкис айланиб, янги маҳсулотлар қиймати таркибига киради.
4. Қайта тикланиш усули. Қайта тикланиш усулида асосий капиталнинг ишлаб чиқариш натижларига ўтказилган қиймати, бу воситалар бир қатор доиравий айланишларни ўз ичига олган муайян давр давомида едирилиб, ишдан чиққандан кейин пул шаклидан янги асосий капитал шаклига айланади. Айланма капитал ҳар бир доиравий айланишдан кейин ашёвий-буюм шаклида қайтиб тикланади.
Тадбиркорлик капитали ўз ҳаракатида ишлаб чиқариш ва муомала босқичларини босиб ўтади. Шу сабабли унинг айланиш вақти (Ав) ишлаб чиқариш вақти (Ив) ва муомала вақти (Мв) йиғиндисидан иборат:
Ав = Ив + Мв .
Сарфланган маблағларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бўлиш вақти, яъни ишлаб чиқариш воситалари сотиб олингандан тайёр товар бўлган давргача ўттан вақт ишлаб чиқариш вақтини, муомала жараёнида бўлиш вақти, яъни ишлаб чиқариш воситалари сотиб олиш ва тайёр товарларни сотиш учун кетган вақт муомала вақтини ташкил этади. Ишлаб чиқариш вақти уч қисмдан иборат бўлади:
1) бевосита меҳнат жараёни ёки иш даври (Ид);
2) турли танаффуслар даври (Тд);
3) ишлаб чиқариш воситаларининг ишлаб чиқариш заҳираларида бўлиш даври (Зд).
Демак,
Ив = Ид + Тд + Зд.
Иш даври - ишлаб чиқариш вақтининг асосий таркибий қисмидир.
Бу вақт давомида маҳсулот меҳнатнинг бевосита таъсири остида бўлади. Иш даврининг давомийлиги ишлаб чиқариладиган маҳсулот хусусиятига, қўлланиладиган меҳнатнинг миқдори ва унинг унумдорлиги даражасига боғлиқдир.
Танаффусларни табиий жараёнларнинг меҳнат буюмларига таъсир кўрсатиш зарурлиги ва ташкилий тавсифдаги сабаблар тақозо этади. Биринчи ҳолда, меҳнат буюмлари у ёки бу даражада узоқ давом этадиган жисмоний, кимёвий ва биологик жараёнларнинг таъсири остида бўлади. Бунинг натижасида муайян фойдали самарага эришилади ёки истеъмол қийматларининг шакли ўзгаради. Бунда меҳнат жараёни қисман ёки тўлиқ тўхтайди, ишлаб чиқариш жараёни эса давом этади. Ташкилий сабабларга кўра танаффуслар вақти корхоналарнинг иш режими билан, шунингдек, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш хусусиятлари билан белгиланади.
Ишлаб чиқариш воситаларнинг заҳира ва эҳтиётлар сифатида бўлиш вақти - бу уларнинг ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш учун зарур бўлган даврдир. Тез қуритадиган, тез ачитадиган, умуман технологик жараёнларни тезлаштирадиган янги техника ва технологияларнинг қўлланилиши танаффус даврининг ва бинобарин ишлаб чиқариш вақтининг қисҳаришига олиб келади. Транспорт шахобчаларини ривожлантириш, хўжалик алоқаларининг самарали тизимини белгилаш, ишлаб чиқариш воситалари бозорини шакллантириш, эҳтиёжларни пухта ҳисобга олиш, муомала вақтини қисқартириш учун муҳим аҳамиятга эга.
Капиталнинг айланиш тезлиги улардан фойдаланиш самарадорлигига жиддий таъсир қилади. Айланиш тезлиги муайян давр ичида (А) қилинган айланишлар сони (п) ёки бир айланишнинг давомийлиги (а) билан белгиланади: п=А/а; а=А/п.
5. Асосий капитални такрор ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш самарадорлиги.
Капиталнинг самарадорлик даражаси турли омилларнинг таъсири остида шаклланади. Улар орасида асосий капиталнинг таркиби (тармоқ таркиби. турлар бўйича таркиби); асосий капиталдан фойдаланиш ва уни тақсимлаш самарадорлиги; эскирган меҳнат воситаларини янгилари билан амаштириш йўллари ва усуллари муҳим аҳамиятга эга.
Асосий капиталнинг тармоқ таркиби уларнинг айрим тармоқлар бўйича тақсимланиши ва капиталнинг умумий қийматидан ҳар бир тармоқнинг ҳиссаси билан тавсифланади. Агар асосий капитал таркибида кўпроқ техника тараққиёти ва ишлаб чиқариш самарадорлигини белтилайдиган тармоқларнинг улуши ошса, уларнинг тармоқ таркибининг яхшиланганлигини билдиради.
Асосий капиталнинг турлари бўйича таркиби уларнинг умумий қийматида, ҳар бир турларининг ҳиссаси ва нисбати билан тавсифланади.
Асосий капиталнинг айрим турлари ишлаб чиқаришда ўз ишшроки бўйича бир хил роль ўйнамайди. Агар бинолар асосан ишлаб чиқариш жараёнининг бир меъёрда боришини таъминлаб меҳнатнинг умумий шароитини ташкил қилиб, ишлаб чиқариш самарадорлигига билвосита тасир кўрсатса, меҳнат куроллари (иш машиналари, ускуналар, ва бошқалар) ишлаб чиқариш жараёнида фаол рол ўйнайди ва ишлаб чиқариш самарадорлигига бевосита таьсир кўрсатади.
Асосий капиталнинг мулк шакллари бўйича таркиби, капиталнинг умумий қийматида ҳар бир мулк шаклининг ҳиссаси билан тавсифланади.
Асосий капитални такрор ишлаб чиқариш ўзаро боғланган ички жараёнга: асосий капигалнинг эскириши, яъни амортизация жараёни ва амортизация фондидан меҳнат воситаларини жисмоний шаклда тиклаш учун фойдаланишга таянади.
Меҳнат воситалари жисмоний эскиришининг икки шакли мавжуд: улардан фойдаланиш жараёнида ва ҳаракатсиз туриш натижасида, табиий кучларнинг таъсирида жисмоний эскириш.
Меҳнат воситалари ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш натижасида жисмоний эскирганда, улар техник, ишлаб чиқариш хоссасини ва истеъмол қийматини аста-секин йуқотиб боради. Айни вақтда асосий капитал табиий кучларнинг таъсирида жисмоний эскириши ҳам мумкин. Бундай эскириш қиймати қопланмайди ва у йўқотишни билдиради. Бу йўқотиш асосий капиталнинг ҳаракатсиз туриш натижасидаги эскиришига тенг бўлади.
Меҳнат воситалари жисмоний эскириш билан бирга маънавий жиҳатдан ҳам эскиради. Маънавий эскиришнинг икки хил тури мавжуд бўлиб, у бир-биридан фарқ қилади.
Маънавий эскиришнинг биринчи тури меҳнат воситалари тайёрланадиган тармоқларда меҳнат унумдорлиги ошганлиги натижасида улар қийматининг пасайишида ифодаланади. Бу ишлаб турган ускуналарни янгилари билан алмаштиришни зарур қилиб қўймайди, чунки ишлаб турган ва янги ускуналарнинг техника даражаси бир хил бўлиб қолаверади. Бироқ, анча паст қийматга эга бўлган меҳнат воситаларининг кенг қўлланиши шунга олиб келадики, илгари сотиб олинган меҳнат воситалари қийматининг бир қисми йўқолади.
Маънавий эскиришнинг иккинчи турида анча мукаммал, арзон ва унумли машиналарнинг ишлаб чиқаришга кириб келиши билан илгари ўрнатилган меҳнат воситаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлмай қолади ва натижада улар янгилари билан алмаштирилади. Маънавий эскиришдан кўриладиган зарарнинг олдини олишнинг асосий йўли меҳнат қуролларидан анча самарали фойдаланиш ҳисобланади.
Асосий капитални такрор ишлаб чиқариш учун қилинган ҳаражатларнинг бир қисми амортизация фонди ёрдамида қопланади. Амортизация асосий капитал эскириб боришига қараб, унинг қийматини аста-секин ишлаб чиқарилган маҳсулот га ўтказиш, асосий капитални кейинчалик қайта тиклаш мақсадларида маҳсулотнинг амортизация миқдорига тенг кисмини жамғариш жараёнидан иборат.
Амортизация меъёри амортизация ажратмалари йиллик суммасининг шу асосий капитал қийматига нисбатан аниқланади ва фоизда ифодаланади. Амортизация ажратмаларининг умумий меъёри асосий капитални такрор ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ равишда икки кисмдан иборат бўлади: бир қисми асосий капитални тўла қоплашга (қайта тиклашга), иккинчиси уларни қисман қоплашга (капитал таъмирлашга) мўлжалланади.
Амалиётда умумий йиллик амортизация нормаларини (Ан) белгилашда асосий капитал қиймати (Кас) асосий капиталнинг ҳаракат қилиши муддати давомида капитал таъмирлаш учун сарфлар, (Тк) эскирган меҳнат воситаларини тугатишдан олинган маблағ (М,) ва шу воситанинг хизмат даври (Хд) ҳисобга олинади:
Амортизация нормалари меҳнат воситалари жисмоний ва маънавий ейилишининг ҳақиқий миқдорини акс эттириши керак. Оширилган нормалар маҳсулот таннархини сунъий равишда ўстириб юборади, пасайтирилган нормалар эса асосий капитал тикланиш даврини кечиктиради ва шу тариқа тараққиётга тўсиқ бўлади.
Ҳозирги шароитда амортизация ажратмалари ривожланган мамлакатларда капитал қўйилмаларни молиялаштиришнинг асосий манбаи ҳисобланади. Шунга кўра давлат кўпинча фирмаларга жадаллаштирилган амортизацияни қўллашга рухсат беради. Жадаллаштирилган амортизация ажратмаларнинг юқори нормаларини белгилаш орқали асосий фондлар қийматини нисбатан қисҳароқ вақт ичида рўйхатдан чиқариш имконини беради. Одатда жадаллаштирилган амортизацияни қўллаш асосий фондларнинг актив қисми учун рухсат этилади. Бирок, бу ҳолат нафақат асосий капиталнинг тезроқ янгиланишини, балки ишлаб чиқариш ҳаражатларини амортизация ажратмаларига тўғри келувчи қисмининг ошиб кетишига ҳам олиб келади.
Асосий капиталдан фойдаланиш самарадорлигининг ошиши, аввало қўшимча капитал маблағ сарфаланмасдан туриб маҳсулот ҳажмини кўпайтиришда ўз ифодасини топади. Бир томондан, миллий маҳсулот ёки миллий даромаднинг ўсиш суръатлари билан, иккинчи томондан, асосий капиталнинг ўсиш суратлари ўртасидаги нисбат миллий иқтисодиёт миқёсида асосий капиталдан фойдаланиш самарадорлигининг умумлашувчи кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади.
Асосий капиталдан фойдаланиш самарадорлиги ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми билан асосий кагштал қиймати ўртасидаги алоқани акс эттириб, у ўзаро боғлиқ икки кўрсаткич - капиталдан олинадиган самара (К^) ва маҳсулот нинг капитал сиғими (К,.,^) кўрсаткичлари билан ифодаланади. Миллий иқтисодиёт миқёсида асосий капиталдан олинадиган самара даражаси ишлаб турган асосий капиталнинг ҳар бир сўмига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ёки миллий даромадни, капитал сиғими даражаси эса ишлаб чиқарилган миллий даромад ёки ялпи ички маҳсулот нинг бир сўми ҳисобига асосий капитал қийматининг тўғри келишини тавсифлайди:
Корхона миқёсида капиталдан олинадигаи самара даражаси асосий капиталнинг бир сўми эвазига корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулот миқдори (М) билан, капитал сиғими эса корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулот нинг (М) бир сўм ҳисобига қанча асосий капитал қиймати тўғри келиши билан тавсифланади:
Корхонадаги меҳнат воситаларининг айрим турларидан фойдаланиш самарадорлиги натурал кўрсаткичлар ёрдами билан аниқланади. Масалан, бир тўқув дастгоҳида метр хисобида бир кунда тўқилган мато, бир автомобилда бир кунда тонна ҳисобида ташилган юк ва ҳоказо.
Асосий капитал (фондлар) ҳаракати айланма капитал ва муомала маблағлари ҳаракати билан узвий боғлиқ. Шу сабабли айланма капитал ва айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш ва уни ошириш омилларини кўрсатиб бериш муҳим аҳамиятга эга.
Айланма капиталдан фойдаланишнинг умумлашган кўрсаткичи ҳисобланган иқтисод иёт миқёсида маҳсулотнинг материал сиғими (Мсиг) маҳсулот яратишда истеъмол қилинган айланма капитал қийматининг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ёки миллий даромадга (Мд) нисбати орқали аниқланади:
Корхона миқёсидаги материал сиғими (Мсиғ.кор.) унда истеъмол қилинган айланма капитал қийматининг ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматига нисбати орқали аниқланади:
Сарфланган айланма капитал бирлиги ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори материал сиғими кўрсаткичига тескари миқдордир.
Айланма маблағлардан фойдштаниш самарадорлиги у билан айланма капитал ўртасидаги нисбатга боғлиқдир. Бевосита ишлаб чиқариш жараёнида банд бўлган айланма капиталнинг салмоғи қанчалик кўп бўлса, айланма маблағлардан шунчалик самарали фойдаланилади.
Амалиётда айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги уларнинг айланиш коэффициенти билан ўлчанади. Бу коэффициент бир йил ичида сотилган маҳсулот қийматининг айланма маблағларнинг ўртача йиллик суммасига нисбати сифатида аниқланади.
Айланиш даври (а) йилдаги кунлар сонининг айланишлар сонига (п) нисбати билан аниқланади:
Айланма маблағлар айланишини тезлаштирадиган асосий омил ишлаб чиқариш вақтини аввало иш даврини, шунингдек, муомала вақтини қисҳартиришдир.
Асосий таянч тушунчалар:
Тадбиркорлик фаолияти - шакли ва соҳасидан қатъий назар фойда олишга ва ундан самарали фойдаланиш мақсадига каратилган иқтисодий фаолият.
Ҳиссадорлик Жамияти - кўпроқ фойда олиш мақсадида акциялар чиқариш орқали меҳнат, меҳнат қуроллари ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари ҳамда пул ресурс (капитал)ларини бирлаштирган уюшма.
Акция - бу унинг эгаси ҳиссадорлик Жамияти капиталига ўзининг маълум ҳиссасини қўшганлиги ва унинг фойдасидан дивиденд шаклида даромад олиш ҳуқуқи борлигига гувоҳлик берувчи кимматли қоғоз.
Акция курси - қимматли қоғозлар бозорида акцияларнинг сотиладиган нархи.
Облигация - унинг эгаси Жамиятга қайд қилинган фоиз олиш шарти билан пул қўйганлигини тасдиқловчи қимматли қоғоз.
Таъсисчилик фойдаси - сотилган акциялар ва ҳиссадорлик корхонасига ҳақиқатда қўйилган маблағлар суммаси ўртасидаги фарқ.
Дивиденд - акция эгаси ўзлаштирадиган даромад тури.
Тадбиркорлик капитали - тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган барча моддий воситалар, товарлар ва пул маблағлари.
Айланма капитал - унумли капиталнинг бир доиравий айланиш давомидаги ишлаб чиқариш жараёнида тўлиқ истеъмол қилинадиган, ўз қийматини айтилган маҳсулотга тўлиқ ўтказадиган ва ашёвий-буюм шаклини ҳам йўкотадиган қисми.
Асосий капитал - унумли капиталнинг ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) жараёнида бир қатор доиравий айланишлар давомида қатнашиб, ўзининг қийматини тайёрланаётган маҳсулотга (хизматга) бўлиб-бўлиб ўтказиб борадиган ва ашёвий-буюм шакли ўзгартирмайдиган қисми.
Амортизация меъёри - амортизация ажратмалари йиллик суммасининг асосий капитал қийматига нисбатининг фоиздаги ифодаси.
Назорат учун саволлар ва топшириқлар:
1. Тадбиркорлик фаолиятига таъриф беринг. «Тадбиркорлик фаолияти» ва «бизнес» тушунчаларини изоҳланг.
2. Тадбиркорликнинг вазифаларини санаб кўрсатинг. Нима учун тадбиркор тахлика (таваккалчилик) билан фаолият кўрсатади?
3. Тадбиркорликнинг ривожланиш шарт-шароитлари нималардан иборат?
4. Тадбиркорликнинг шаклларини ва хусусиятларини кўрсатинг.
5. Ҳиссадорлик Жамиятига таъриф беринг. Акция нима, акция курси қандай аниқланади? Акция курсига таъсир қилувчи омилларни кўрсатинг.
6. Тадбиркорлик капитали нима? Унинг таркибий тузилиши қандай?
7. Тадбиркорлик капитали ишлаб чиқариш ва муомала жараёнида қандай босқичлардан ўтади ҳамда қандай шакллар мавжуд ?
8. Капиталнинг айланишига тавсиф беринг. Айланиш вақти қандай вақтларни ўз ичига олади? Уларга тушунча беринг.
9. Капиталнинг айланиш тезлиги қандай аниқланади? Капиталнинг айланиш узунлиги икки ойни ташкил қилади деб фараз килсак, бир йилда неча марта айланади ва бир айланишининг узунлиги қанча давом этади?
10. Унумли капитал асосий ва айланма капиталга қандай мезонлар бўйича ажратилади? Асосий ва айланма капиталга тавсиф беринг.
11. Амортизациянинг иқтисодий мазмуни нимадан иборат? Унинг меъёри қандай аниқланади?
12. Асосий капиталдан фойдаланиш самарадорлиги қандай кўрсаткичлар орқали аниқланади? Айланма капитал ва айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичларини тушунтиринг.
10-МАВЗУ. ИШ ҲАҚИ ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ
Режа:
1. Ишлаб чиқариш ҳаражатлари тушунчаси ва унинг таркиби.
2. Қисқа ва узок муддатли даврларда ишлаб чиқариш ҳаражатларининг ўзгариш тамойиллари.
3. Фойданинг мазмуни. Фойда меъёри ва массаси.
4. Иш ҳақининг иқтисодий мазмуни, ташкил этиш шакллари ва тизимлари.
КИРИШ
Корхоналарнинг бозорга маҳсулот етказиб беришга бўлган лаёқатини аниқлаб берувчи муҳим омил сарф-ҳаражатлар даражаси ҳисобланади. Ҳар қандай товарни ишлаб чиқариш иқтисодий ресурс сарфларини тақозо қилади, улар маълум нархга эга бўлади. Корхона бозорга таклиф қиладиган товар миқдори иқтисодий ҳаражатлар (ресурс нархлари) даражасига, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ва товарлар бозорида сотиладиган нархларга боғлиқ. Бу мавзуда биз сарф-ҳаражатларнинг умумий табиати ва таркибига тўхталамиз ҳамда фойданинг ташкил топишини таҳлил қиламиз.
Шу билан бир каторда, кишиларнинг ҳаёт кечириши ва турмуш даражасини аниқлаб берувчи даромадларнинг асосий тури бўлган иш ҳақини тахлил қилиш муҳим аҳамият касб этади. Мавзуда иш хақининг иқтисодий табиати билан боғлиқ муаммолар ва унинг шакллари ҳамда бозор муносабатлари шароитида иш ҳақи даражасига таьсир кўрсатувчи омиллар кўриб чиқилади.
1. Ишлаб чиқариш ҳаражатлари тушунчаси ва унинг таркиби.
Ишлаб чиқариш ҳаражатлари деганда товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга қилинадиган барча сарфлар тушунилади. Ишлаб чиқариш сарф-ҳаражатлари таркибига хом ашё. асосий ва ёрдамчи материаллар, ёнилғи ва энергия учун қилинган ҳаражатлар. асосий капитал амортизацияси, иш хақи ва ижтимоий суғуртага ажратмалари, фоиз тўловлари ва бошқа ҳаражатлар киради. Ишлаб чиқаришга қилинган барча сарф-ҳаражатларнинг пулдаги ифодаси маҳсулот таннархини ташкил қилади.
Ишлаб чиқариш ҳаражатларини иккига бўлиб ўрганиш мумкин: бевосита ишлаб чиқариш ҳаражатлари ва муомала ҳаражатлари (1-чизма). Товар бирлигининг қийматида ишлаб чиқариш ҳаражатлари фақат унинг бир қисмини ташкил қилади. Ишлаб чиқариш ҳаражатлари товар қийматидан фойда миқдорига кам бўлади. Муомала ҳаражатлари тушунчаси товарларни сотиш жараёни билан боғлиқ бўлиб, шу товарларни ишлаб чиқарувчидан олиб, истеъмолчига етказилгунча кетадиган сарфларга айтилади. Улар икки гуруҳга бўлинади: қўшимча муомала ҳаражатлари ва соф муомала ҳаражатлари. Товарларни ўраш, кадоклаш, саралаш, транспортга ортиш, ташиш ва сақлаш ҳаражатлари қўшимча муомала ҳаражатлари ҳисобланади.
Муомала ҳаражатларининг бу турлари ишлаб чиқариш ҳаражатларининг давоми ҳисобланиб, товар қийматига киради ва унинг қийматини оширади. Ҳаражатлар товарлар сотилгандан кейин олинган пул тушуми суммасидан қопланади.
1-чизма. Ҳаражатларнинг намоён бўлиш соҳасига кўра туркумланиши.
Соф муомала ҳаражатлари сотувчи маоши, маркетинг (истеъмолчилар талабини ўрганиш), реклама ва шу каби ҳаражатлардан иборат бўлади. Соф муомала ҳаражатлари товар қийматини оширмайди ва ишлаб чиқариш жараёнида яратилган товарни сотгандан кейин олинган фойда ҳисобидан копланади.
Ишлаб чиқариш ҳаражатларининг иккинчи йўналишдаги юнцепциялари маржиналистлар ва неоклассиклар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, улар бу борадаги классик назарияларни ҳам муълум даражада ҳисобга оладилар. Бирок, бу концепцияларнинг ўзига хос томони шундаки, улар ишлаб чиқариш ҳаражатларини тушунтиришда ресурсларнинг чекланганлиги ва улардан муқобил фойдаланиш имкониятларидан келиб чиқадилар.
Маълумки, муайян бир ресурсни ишлаб чиқаришнинг бирон-бир йўналиши бўйича сарфланиши эндиликда бу ресурсдан бошқа йўналишларда фойдаланиш имкониятини чеклаб қўяди. Шунга кўра, тадбиркор (ёки ресурс эгаси) мазкур ресурсни энг юқори даражада наф келтирувчи йўналишга сарфлашга ҳаракат қилади.
Иқтисодий ресурсларни энг юқори наф олиш мақсадида бошқа муқобил йўналишларда ишлатилишига йўл қўймай ўзига жалб этиш учун тўлов иқтисодий ёки зиммасига тушувчи ҳаражат деб аталади.
Иқтисодий ҳаражатлар микродаражадаги иқтисодий кўрсаткичлардан бири бўлиб, корхона (фирма) миқёсида муайян турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишнинг самарадорлик даражасини ифодалашда муҳим аҳамият касб этади.
Маржиналистиқ сарф-ҳаражатлар назарияси бўйича корхона ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган ресурслар ўз ресурслари ёки жалб килинган ресурслар бўлиши мумкин. Шунга кўра ҳаражатлар ички ёки ташқи ҳаражатларга бўлинади (2-чизма). Ташқи ҳаражатлар корхона томонидан учун зарур ресурс ва хизматларни ташқаридан тўлов асосида жалб этиши натижасида вужудга келадиган ҳаражатлардир. Бундай ҳаражатларга ёлланма ишчилар иш ҳақи, хом-ашё ва материаллар учун тўловлар, кредит учун фоиз тўловлари, ижарага олинган ер учун рента, транспорт хизмати ва бошқа ҳар хил хизматлар учун тўловлар киради. Ташқи ҳаражатлар тўлов хужжатлари билан расмийлаштирилади, шу сабабли бухгалтерия ҳаражатлари деб ҳам аталади.
Корхонанинг ўзига тегишли бўлган ресурслардан фойдаланиши билан боглиқ ҳаражатлар ички ҳаражатлар дейилади. Бундай ҳаражатлар пул тўловлари шаклида булмайди. Шу сабабли ички ҳаражатлар даражасини баҳолаш ўз ресурслари қийматини шунга ўхшаш ресурсларнинг бозордаги нархларига таққослаш орқали амалга оширилади.
2- чизма. Ҳаражатларнинг жалб этилиш манбаига кўра туркумланиши.
Шу билан бирга тадбиркорлик фаолиятини ушлаб туриш учун зарур бўлган тўлов - нормай (меъёрдаги) фойда ҳам рента ва иш ҳақи билан бирга ҳаражатларнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Нормай фойда иқтисодий фойдадан фарқ қилади. Нормай фойда - бу иқтисодий ресурс сифатидаги тадбиркорлик имкониятини рағбатлантириб туриш учун тўланадиган ҳақ ҳисобланади. Агар бирон-бир фаолият тури нормай фойда келтирмаса, тадбиркор бу фаолият тури билан шуғулланишдан тўхтайди ва ўзининг куч-кувватини бошқа фаолиятга сарфлайди.
Сарф-ҳаражатларни ички ва ташки ҳаражатларга ажратиш, корхона Иқтисодий фаолияти самарадорлигини ошириш йўлларини қиёсий таҳлил қилиш имкониятини беради.
Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига таъсир қилиш ёки қилмаслигига қараб ҳаражатлар доимий ва ўзгарувчи ҳаражатларга бўлинади (3-чизма).
3-чизма. Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига таъсирига қараб ҳаражатларни туркумлаш.
Ишлаб чиқариш ҳажмини ўзгаришига (кискариши ёки ортишига) таъсир килмайдиган ҳаражатлар доимий ҳаражатлар дейилади.
Доимий ҳаражатлар (ҒС) ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишига бевосита таъсир этмайди ва ишлаб чиқаришнинг ҳар қандай, ҳагго нолинчи ҳажмида ҳам мавжуд бўлади. Бунга корхонанинг тўлов мажбуриятлари (заёмлар бўйича фоиз ва бошқа), солиқдар (ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ бўлмаган турлари), амортизация ажратмалари, ижара ҳақи, қўриқлаш хизматига тўлов, ускуналарга хизмат кўрсатиш сарфлари, бошқарув ходимлари маоши ва шу кабилар киради.
Ўзгарувчи ҳаражатлар (\'С) деб ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига таъсир қиладиган ҳаражатларга айтилади. Унга хом ашё, материал, ёнилги-транспорт хизмати, ишчилар иш хақи ва шу кабиларга Қилинадшан сарфлар киради.
Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир даражасида доимий ва ўзгарувчан ҳаражатлар йиғиндиси умумий ёки ялпи ҳаражатлар (ТС)ни ташкил қилади.
Доимий (ҒС), ўзгарувчи (УС) ва ялпи (ТС) ҳаражатларнинг графикдаги ифодасини 4-чизма орқали кўришимиз мумкин.
4-чизма. Доимий, ўзгарувчи ва умумий (ялпи) ҳаражатларнинг графикдаги тасвири
Маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга қилинадиган сарф-ҳаражатларни ҳисоблаш учун ўртача умумий, ўртача доимий ва ўртача ўзгарувчи ҳаражатлар тушунчаларидан фойдаланилади. Ўртача умумий ҳаражатлар ялпи (умумий) ҳаражатларнинг ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори нисбатига тенг:
бу ерда: АС - ўртача умумий ҳаражатлар; ТС - ялпи (умумий) ҳаражатлар; (2 - ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори.
Ўртача доимий ҳаражатлар доимий ҳаражатларнинг ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига нисбати билан аниқланади:
бу ерда: АҒС - ўртача доимий ҳаражатлар; ТҒС - доимий ҳаражатлар суммаси.
Ўртача ўзгарувчан ҳаражатлар ўзгарувчан ҳаражатларни ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдориганисбати билан аниқланади:
бу ерда: АУС - уртача узгарувчи ҳаражатлар; ТУС - ўзгарувчи ҳаражатлар суммаси.
Шунингдек, ўртача умумий ҳаражатларни ўртача доимий ва ўртача ўзгарувчи ҳаражатларнинг йиғиндиси сифатида ҳам ифодалаш мумкин:
АС = АҒС + АУС.
Бу ўртача умумий, доимий ва ўзгарувчи ҳаражатларнинг эгри чизиқлари қуйидаги кўринишда бўлади (5-чизма):
5-чизма. Ўртача ҳаражатларнинг эгри чизиқлари.
Энг юқори даражада фойда олишга эришиш учун товар ишлаб чиқаришнинг зарур миқдорини аниқлаш зарур. Бунда иқтисодий таҳлил воситаси бўлиб сўнгги қўшилган ҳаражат тушунчаси хизмат қилади. Аввало сўнгги қўшилган ҳаражат деб, маҳсулотнинг навбатдаги бирлигини ишлаб чиқариш билан боглиқ қўшимча ҳаражатларга айтилади:
бу ерда: МС - сўнгги қўшилган ҳаражат;
ДТС - умумий ҳаражатларнинг ўзгариши; Д(} - маҳсулот миқдорининг ўзгариши.
Қўшилган ҳаражатларни ҳар бир навбатдаги қўшилган маҳсулот бирлиги учун аниқлаш мумкин. Товар ёки хизматларнинг қўшилган бирлигини ишлаб чиқаришга тўғри келадиган ҳаражатлар ўртача қўшилган ҳаражатлар дейилади.
2. Қисқа муддатли ва узоқ муддатли даврларда ишлаб чиқариш ҳаражатларининг ўзгариш тамойиллари.
Ишлаб чиқариш ҳаражатларини ҳисобга олишда вақт омили, яъни ҳаражат қилингандан пировард натижа олингунча ўтган давр сезиларли таъсир кўрсатади. Шу сабабли вақт омилидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш ҳаражатларини қисқа ва узоқ муддатли даврда алоҳида таҳлил қилинади.
Корхона ишлаб чиқариш ҳажмини ўстириш учун қисқа даврда фақат ўзининг ўзгарувчи ҳаражатлари миқдорини ўзгартириши мумкин. Бу қискз муддатли ҳаражатлардир. Ишлаб чиқариш қувватлари эса (ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари майдони, машина ва ускуналар миқдори) доимий бўлиб қолади, ҳамда бу давр фақат улардан фойдаланиш даражасини ўзгартириш учун етарли бўлиши мумкин.
Узоқ муддатли давр - бу корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларини ва барча банд бўлган ресурслари миқдорини ўзгартириш учун етарли бўлган даврдир.
Бу ерда шуни таъкиддаш лозимки, ишлаб чиқариб қувватларининг ўзгаришини тақозо қиладиган давр давомийлиги айрим тармоқ ва корхона хусусиятидан келиб чикиб фарқпаниши мумкин.
Қисқа муддатли вақт давомида корхона ўзининг доимий (қайд қилинган қувватларига ўзгарувчи ресурслар миқдорини қўшиб бориш йўли билан ишлаб чиқариш ҳажмини ўзгартириши мумкин. Бирок, ишлаб чиқариш қувватларига (доимий ресурсларга) қўшилган ўзгарувчи ресурслар маълум вақтдан сўнг камайиб борувчи натижа (маҳсулот) беради.
Бу ҳолат маржиналистлар томонидан ишлаб чиқилган самаранинг камайиб бориши қонуни орқали изоҳлаб берилади. Унга кўра, маълум даврдан бошлаб корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларига (масалан капитал ёки ерга) ўзгарувчи ресурслар бирлиги (масалан, жонли меҳнат)ни кетма-кет қўшиб бориш, ҳар бир кейинги ўзгарувчи ресурс бирлиги қийматига камайиб борувчи қўшимча мах,сулот беради.
Бу ерда шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, самаранинг камайиб бориш қонуни, ўзгарувчи ресурсларнинг барча бирлиги (масалан барча ишчилар) сифат жиҳатидан бир хил деган фаразга асосланади. Яъни, ҳар бир қўшимча равишда жалб қилинган ишчи бир хил аклий лаёкатга, билимга, малакага. ҳаракат тезлиги ва шу кабиларга эга деб ҳисобланади.
Демак, қўшилган маҳсулот кейинги жалб қилинган ишчи кам малакага эга бўлгани учун эмас, балки капитал (фондлар)нинг мавжуд миқдорига нисбатан кўп мивдорда ишчиларни банд қилиш сабабли камайиб боради. Бу ерда ишлаб чиқариш омиллари ўртасидаги нисбат, мутаносиблик бузилиши содир бўлади.
Бундан кўриниб турибдики, самаранинг пасайиб бориши , деган қонун табиий равишда ўзидан ўзи эмас, балки омилларнинг бошқаси ўзгармагани ҳолда , айримларини кўр-кўрона кўпайтириб, улар ўртасидаги мутаносиблик бузилганда содир бўлади.
Қулай иқтисодий муҳит туфайли, ишлаб чиқариш қувватларининг тўхтовсиз кенгайиб бориши натижасида корхонанинг ўртача умумий (ялпи) ҳаражатларида қандай ўзгариш рўй беради? Дастлаб қандайдир вақт оралиғида ишлаб чиқариш қувватларининг кенгайиши ўртача умумий ҳаражатларнинг пасайиши билан бирга боради. Аммо ,охир оқибатда кўпроқ ва янада кўпроқ қувватларни ишга тушириш ўртача умумий ҳаражатларнинг ўсишига олиб келади. Бундай ҳолларни самаранинг камайиб бориш қонуни тушунтириб беролмайди, чунки унинг амал қилиш шарт-шароити ишлаб чиқаришда фойдаланадиган ресурслардан биттаси миқдорининг ўзгармаслиги ҳисобланади. Узоқ муддатли даврда барча ресурслар миқдори ўзгаради. Бундан ташқари биз тахлилда барча ресурслар нархини доимий , деб фараз қиламиз. Шу сабабли узоқ муддатли даврда ўртача ҳаражатларнинг ўзгариши тамойилини ишлаб чиқариш миқёси ўсишининг ижобий ва салбий самараси ёрдамида хушунтириш мумкин.
Ишлаб чиқариш миқёсининг ижобий самараси шунда намоён бўладики, корхонада ишлаб чиқариш ҳажми ўсиб бориши билан, бир қатор омиллар ишлаб чиқариш ўртача ҳаражатларининг пасайишига таъсир кўрсата бошлайди. Бу омиллар қуйидагилар: 1) меҳнатнинг ихтисослашуви; 2) бошқарув ходимларининг ихтисослашуви; 3) капиталдан самарали фойдаланиш; 4) қўшимча турдаги маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши.
Вақт ўтиши билан фирманинг кенгайтирилиши салбий иқтисодий окибатларга, ва шундан келиб чиққан ҳолда, маҳсулот бирлиги ишлаб чиқариш ҳаражатларининг ўсишига олиб келиши мумкин.
Салбий микёс самараси рўй беришининг асосий сабаби йирик микёсдаги ишлаб чиқарувчига айланган фирманинг фаолиятини самарали назорат қилиш ва мувофиқлаштиришга ҳаракат қилиш чоғида вужудга келувчи маълум бошқарув қийинчиликлари билан боғлиқ. Унча катта бўлмаган корхонада битта-ягона бошқарувчи унинг фаолиятига доир барча муҳим қарорларни шахсан ўзи қабул қилиш и мумкин. Фирма ҳажмининг унча катта бўлмаганлиги туфайли мазкур бошқарувчи барча ишлаб чиқариш жараёнини яхши тасаввур қила олади , ҳамда фирма фаолиятининг барча йўналишларини тезлик билан ўзлаштира олиши, ўз қўл остидагиларидан олаётган ахборотларни осонлик билан тахлил қилиши, улар асосида аниқ ва самарали қарор чиқара олиши мумкин бўлади.
Бироқ , бундай қулай ҳолат фирма миқёсининг кенгайиши билан ўзгаради. Маъмурий ходимлар ва ишлаб чиқариш жараёнини алоҳидалаштирувчи бошқарув қатламлари кўпайиб боради; юқори рахбарият корхонадаги ҳақиқий ишлаб чиқариш жараёнидан алоҳидалашиб қолади. Йирик корхона миқёсида оқилона қарор қабул қилиш учун зарур бўлган барча маълумотларни йиғиш, тушуниш ва қайта ишлаш бир киши учун имкон даражасидан ташқарида бўлади. Бошкарув аппаратининг чуқурлашуви ва кенгайиши эса ахборот алмашинуви, қарорларни мувофиқлаштиришдаги муаммоларни, ҳамда бюрократик ҳолатни келтириб чиқаради, бошкарувнинг турли бўғинлари томонидан қабул қилинган қарорлар бир-бирига зид келиш эҳтимоли кучаяди. Натижада самарадорликка путур етиб, ишлаб чиқаришнинг ўртача ҳаражатлари ошади. Бошқача айтганда, барча ресурслар миқдорининг 10%га ўсиши ишлаб чиқариш ҳажмининг номувофиқ равишда, айтайлик 5%га ўсишига олиб келади.
Ишлаб чиқариш микесининг ўсишидан доимий равишда олинувчи самара. Баъзи ҳолларда ижобнй миқёс самараси таъсири барҳам топувчи ишлаб чиқариш ҳажми билан салбий микёс самараси кучга кирувчи ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги тафовут жуда аҳамиятли бўлиши мумкин. Бу иккала чегара орасидаги майдонда барча ресурсларнинг 10%га ўсиши ишлаб чиқариш ҳажмининг ҳам мутаносиб равишда 10%га кўпайишига олиб келади.
Ишлаб чиқариш миқёсининг кенгайиб бориши чуқур ихтисослашув туфайли бошқариш бўйича мутахассислар меҳнатидан анча яхши фойдаланиш имкониятини беради. Бу охир оқибатда самарадорликнинг ошиши ва маҳсулот бирлигига ишлаб чиқариш ҳаражатларининг камайишига олиб келади.
3. Фойданинг мазмуни. Фойда меъёри ва массаси.
Корхоналарнинг фаолиятига баҳо беришда сотилган маҳсулотларнинг ҳажми, уларга қилинган сарф-ҳаражатлар ва фойда тушунчаларидан кенг фойдаланилади. Корхоналарда товар ва хизматларни сотишдан олинган маблағлар уларнинг пул тушумлари ёки пул даромадлари дейилади. Корхона, пул даромадларидан сарфланган барча ҳаражатлар чиқариб ташлангандан кейин колган кисми фойда, деб юритилади. Айрим адабиётларда бу иқтисодий фойда , деб ҳам юритилади.
Фойданинг таркиб топиши икки босқичдан ўтади:
биринчи босқичда фойда ишлаб чиқариш жараёнида янги қийматнинг яратилиш чоғида вужудга келади. Янгидан яратилган қиймат таркибидаги қўшимча қиймат фойданинг асосий манбаи ҳисобланади, бироқ у ҳали аниқ фойда шаклида намоён бўлмайди;
иккинчи босқичда ишлаб чиқариш жараёнида яратилган фойда товарларни сотилгандан сўнг олинган пул даромади билан ҳаражатларнинг фарқи кўринишида тўлиқ намоён бўлади.
Демак, товар ва хизматлар сотилганда уларнинг умумий қиймати пул даромадларига, ундаги қўшимча қиймат эса фойдага айланади. Бундан кўриниб турибдики, фойданинг хақиқий манбаи қўшимча маҳсулот ёки қўшимча қийматдир.
Одатда ишлаб чиқариш соҳасидаги йирик корхоналар товарларни катта ҳажмда ишлаб чиқариб, уларни савдо воситачиларига улгуржи нархларда сотадилар. Шунга кўра, улар товарнинг улгуржи нархи унинг таннархидан юқори бўлган тақдирда фойда оладилар. Демак, ишлаб чиқарувчи фойдаси (Ф„ч) - бу маҳсулот таннархи (Т) ва улгуржи нархи (Ну) ўртасидаги фарқдан иборат:
фт=ну-т.
Бундан кўринадики, маҳсулот бирлигидан олинадиган фойда иккита асосий омилга боғлиқ бўлади: 1) маҳсулот таннархи даражаси; 2) улгуржи нархлар даражаси.
Таннарх - бу маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган ҳаражатларнинг пулдаги ифодасидир. Бу ўринда маҳсулот таннархини унинг қийматидан фарқлаш лозим. Маълумки, маҳсулот қиймати (Қ) ўз ичига сарфланган ишлаб чиқариш воситалари қиймати (Кив) ҳамда янгидан яратилган қиймат (Қя)ни тўлиқ олади. Ўз навбатида янгидан яратилган қиймат иш ҳақи (ИҲ) ва ялпи фойдага (Фя) ажралади. Бу ҳолатни 6-чизма орқали кўриш мумкин.
6-чизма.
Фойда миқдорига таъсир кўрсатувчи иккинчи омил - корхона ўз маҳсулот ларини сотувчи нарх даражаси бўлиб, бу ўринда маҳсулот нархи, қиймати ва таннархи ўртасидаги нисбатнинг бешта асосий ҳолатини ажратиб кўрсатиш мумкин (7-чизма).
7-чизма. Товар қиймати ва нархининг нисбати
Чизмадан кўринадики, биринчи ҳолатда нарх маҳсулотлар таннархидан паст даражада ўрнатилиб (Н^ даража), бунинг натижасида улар зарарига сотилиши мумкин. Иккинчи ҳолатда нархнинт Н2 даражада ўрнатилиши маҳсулот ни сотишдан олинган пул тушумининг корхона ҳаражатларига тенг келиши, яъни ишлаб чиқаришнинг фақат ўзини-ўзи қоплаши таъминланиши мумкин. Учинчи ҳолатдаги Нз нарх даражаси таннархдан юқори, бироқ қийматдан паст бўлиб, бунда корхона фойдаси товарда мужассамлашган фойда миқдоридан кам бўлади. Тўртинчи ҳолатдаги Н4 нарх даражаси қиймат миқдорига тенг бўлиб, корхона товарда мужассамлашган барча фойдани олади. Ва ниҳоят, бешинчи ҳолатдаги Н5 нарх даражасини ўрнатиш корхонага товар кийматидан кўпроқ пул даромади олиш имконини беради.
Корхона ялпи фойдасининг тақсимланиши ҳам муҳим аҳамият касб этади (3-чизма).
Чизмадан кўринадики, энг аввало ялпи фойдадан бошқа иқтисодий субъектларга турли тўловлар амалга оширилади. Бу тўловларга бошқаларнинг ер ва биноларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи, қарзга олинган пул маблағлари учун тўланадиган фоизни киритиш мумкин. Бундан ташқари, корхоналар давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари бюджетига солиқлар тўлайдилар, турли хайрия ва бошқа фондларга маблағлар киритадилар. Маблағларнинг колган қисми корхона соф фойдасини ташкил этади. У корхонанинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий эҳтиёжларига, шунингдек , жамғариш (ишлаб чиқаришни кенгайтириш)га, атроф-муҳит муҳофазаси, ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ва бошқа мақсадларга сарфланади.
8-чизма. Ялпи фойданинг тақсимланиши.
Бухгалтерия фойдаси сотилган маҳсулот учун тушган умумий пул суммасидан ишлаб чиқаришнинг ташқи ҳаражатларни чиқариб ташлаш йўли билан аниқланади. Шу сабабли бухгалтерия фойдаси иқтисодий фойдадан ички ҳаражатлар микдорига кўпроқдир. Бунда ички ҳаражатлар ҳар доим ўз ичига нормай фойдани ҳам олади. Корхона умумий пул тушуми таркибидаги умумий ва бухгалтерия ҳаражатлари ҳамда фойдасининг фарқланишини қуйидаги тасвир орқали яққолроқ тасаввур этиш мумкин (9-чизма).
9-чизма. Корхонанинг умумий пул тушуми таркибидаги иқтисодий ва бухгалтерия фойдасининг фарқланиши.
Корхона фойдасининг мутлоқ миқдори унинг массасини ташкил қилади. Фойда массасининг ишлаб чиқариш ҳаражатларига нисбати ва унинг фоизда ифодаланиши фойда меъёри дейилади.
Амалиётда фойда меъёрини ҳисоблашнинг икки вариантидан фойдаланилади. Булар фойданинг жорий сарфларга - корхона ҳаражатларига ёки авансланган маблағларга (асосий ва айланма капитал) нисбатидир.
Булар қуйидагача аниқланади:
1. Р =(Р/УУ)Х1ОО%,
бу ерда: Р' - фойда меъёри; Р - фойда массаси; "\¥ - ишлаб чиқариш ҳаражатлари;
2. Р=(Р/Каваис)х100%
бу ерда: Р' - фойда меъёри; Р- фойда массаси; Кааанс (асосий капитал+айланма капитал)- корхона авансланган маблағлари ёки асосий ва айланма капиталнинг ўртача йиллик қиймати.
Фойда меъёри ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмига тўғри мутаносиб ҳамда ишлаб чиқариш ҳаражатлари ёки авансланган маблағлар қийматига тескари мутаносибдир. Шу туфайли фойда меъёри корхона иш самарадорлигининг интеграл кўрсаткичи ҳисобланади.
Фойданинг ўсишига, чиқарилаётган маҳсулот умумий ҳажми ўзгармаган ҳолда икки йўл билан: ёки ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтириш ҳисобига, ёки нархни ошириш ҳисобига эришиш мумкин.
4. Иш хақининг Иқтисодий мазмуни, ташкил этиш шакллари ва тизимлари.
Иш ҳақи — ишчи ва хизматчиларнинг меҳнатининг миқдори, сифати ва унумдорлигига қараб, миллий маҳсулотдан оладиган улушининг нулдаги ифодасидир.
Иш ҳақи ишлаб чиқариш жараёнида яратилган зарурий маҳсулот билан чамбарчас боғлиқдир. Чунки иш ҳақи унинг асосий қисмини ташкил зтади.
Иш ҳақининг асосий вазифаси ишчи ва хизматчиларнинг турмуш ва меҳнат шароитини яхшилаш, бошқача қилиб айтганда, меҳнат норма билан истеъмол норма ўртасидаги боғлиқликни таъминлашдан иборатдир. Иш ҳақининг мазмунини тўлароқ тушуниш учун номинал ва реал иш ҳақи тушунчаларини билиш зарурдир.
Ишчи учун қандай шаклда ва қанча миқдорда иш ҳақи олиши эмас, балки унга қанча мивдорда товарлар ва хизматлар сотиб олиши мумкинлиги муҳим. Шу сабабли номинал ва реал иш ҳақи фарқланади. Номинал иш ҳақи бу маълум вақт давомида олинган пул суммаси ёки пул шаклидаги иш ҳақи. Реал иш ҳақи - бу номинал иш ҳақига сотиб олиш мумкин бўлган товарлар ва хизматлар миқдори. Бошқача айтганда реал иш ҳақи - бу номинал иш ҳақининг «ҳарид этиш» имконияти. Ўз-ўзидан аниқки, реал иш ҳақи номинал иш ҳақига ва ҳарид қилинадиган товарлар (ва хизматлар) нархига боғлиқ. Шундай экан, реал иш ҳақи бошқа шароитлар бир хил бўлганда, номинал иш ҳақига тўғри мутаносибдир ва истеъмол буюмлари ва хизматлар нархининг даражасига тескари мутаносибдир. Бу миқдорлар нисбатини формулада қуйидагича тасвирлаш мумкин:
бу ерда: УР - реал иш ҳақи ; Ун - номинал иш ҳақи ; Р - истеъмол буюмлари ва хизматларнинг нарх даражаси.
Номинал иш ҳақи ишлаб топилган пул даромади даражасини, реал иш ҳақк эса ходимларнинг истеъмоли ва фаровонлик даражасини тавсифлайди.
Иш ҳақини ташкил этишда унинг иккита асосий шакли: вақтбай ва ишбай шакллари фарқланади. Вақтбай иш ҳаки ходимнинг малакаси, меҳнатининг сифати ва ишлаган вақтига қараб тўланадиган иш ҳақидир. У одатда меҳнатнинг натижаларини аниқ ҳисоблаб бўлмайдиган, балки улар аниқ вазифалар доирасини бажариш билан белгиланадиган вақтда (масалан. инженер-техник ходимлар ва хизматчилар, созловчилар, электромонтёрлар ва шу кабиларга ҳақ тўлашда) ёки маҳсулот ишлаб чиқариш технологик жараёнининг бориши билан белгиланадиган ва бевосита ишчига боғлиқ бўлмаган пайтларда (масалан конвейерлар ва автомат линияларида ишлаш) қўлланилади.
Ишбай иш ҳақи ишчининг ишлаб чиқарган маҳсулот миқдори ва сифати ёки бажарган ишинииг ҳажмига қараб бериладиган иш ҳақидир. Маҳсулот бирлиги учун тўламадиган иш ҳақи миқдори, таъриф ставкасидаги ҳақни ишлаб чиқариш меъёрига тақсимлаш йўли билан аниқланади. Ҳак тўлаш шаклларининг аниқ меҳнат шароитларини ҳисобга оладиган турлари иш ҳақининг тизимини ташкил қилади. Чунончи, ишчиларнинг бир қисмига тўғри ишбай тизими бўйича ҳақ тўланади. Бунда ишлаб чиқариш норма қай даражада бажарилишидан қатъий назар, иш ҳақи ягона маҳсулот бирлиги учун белгиланган тариф бўйича тўланади.
Ишбай-мукофот тизими бир қанча кўрсаткичлар учун мукофот беришни назарда тутади.
Ишбай-прогрессив ҳақ тўлашда ишчининг белгилаб қўйилган меъёр доирасида ишлаб чиқарган маҳсулотига унинг бирлиги учун белгиланган тариф бўйича иш ҳақи берилади, нормадан юқорисига эса оширилган ҳак (тариф) бўйича пул тўланади. Ишбай иш ҳақи тизимида якка тартибдаги, жаъмоа ва ижара пудратида қўлланиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фарқланади. Бунда олинган тайёр маҳсулот учун унинг сифати ва ишлаб чиқариш чиқимларини ҳисобга олиб ҳақ тўланади. Ҳақ тўлашнинг жаъмоа шаклида иш ҳақи бригада. цех ва бошқа бўлинманинг пировард меҳнат натижаларига боғлиқ қилиб қўйилади. Бунда ҳар бир ходим фақат ўзига берилган шахсий топшириқларгагина эмас, балки шу билан бирга бўлинманинг бутун иш ҳажмини ҳам бажаришдан манфаатдор бўлади.
Ишчиларнинг иш ҳақини табақалаштириш энг аввало давлат тариф тизими ёрдамида амалга оширилади. Тариф тизими ёрдамида тармоқлар ва мамлакат минтақаси бўйича, улар ичида эса ишлаб чиқариш турлари, турли тоифадаги ходимлар малакаси ва меҳнат шароитларига қараб ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақи даражаси тартибга солиб турилади.
Тариф тизими тариф-малака маълумотномаларини ва иш ҳақига ҳар хил коэффициентларини ўз ичига олади.
Тариф-малака маълумотномалари айрим касблар ва мехнат турларининг батафсил таърифи, у ёки бу аниқ ишни бажарувчининг билим ва кўникмаларига қўйиладиган талаблардан иборат бўлади, шунингдек, унда бу ишни тарифлаш учун қўйиладиган разрядлар ҳам кўрсатилади. Тариф сеткасида разрядлардан ташқари тариф коэффициентлари ҳам бўлиб, улар биринчи разрядли ишчига хақ тўлаш билан кейинги разрядли ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг ўзаро нисбатини кўрсатади (биринчи разряднинг тариф коэффициенти ҳам вақт бирга тенг бўлади).
Тариф ставкалари тегишли разрядга эга бўлган ишчининг меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаб беради.
Меҳнат қилиш шароити оғир ва зарарли бўлган ишчиларга тариф ставкасига қўшимча ҳақлар белгиланади. Тариф ставкаларига устамалар шаклидаги ҳақ , (разрядлар бўйича фарқлантирилган) профессионал маҳорат учун белгиланади.
Алоҳида тармоқнинг иқтисодиётдаги аҳамиятига қараб амалда иш ҳақини ва мансаб маошларини фарқлантириш ишлари амалга оширилади. Бунда мамлакат учун муҳим аҳамиятга эга бўлган етакчи тармоқларга тажрибали, малакали кадрларни жалб этиш, бу тармоқларда ишчи ва хизматчилар таркиби барқарор бўлишини таъминлайдиган шароитларни вужудга келтириш мақсади кўзланади.
Республикамизда ҳам тариф тизими орқали иш хақи табақалаштирилиб, турли касблар ва иш турлари учун иш ҳақи тўлашнинг ягона разрядлари аниқланган. Нархлар ўсиши билан минимал иш ҳақи даражаси (1-разряд) ҳамда барча разрядлар улар ўртасидаги нисбат сақланган ҳолда ошириб борилади. Масалан охирги ўзгариш, 2006 йил 1 ноябрдан бошлаб Республикамизда иш ҳақининг минимал даражаси 12420 сўм қилиб белгиланиб, бошқа разрядларга тўғри келадиган иш хақи суммаси ҳам шунга мос равишда оширилади.
Асосий таянч тушунчалар:
Ишлаб чиқариш ҳаражатлари - товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга қилинадиган барча сарфлардир.
Ички ҳаражатлар - корхонанинг ўзига тегишли бўлган ресурслардан фойдаланиш натижасида вужудга келадиган ҳаражатлар.
Ташқи ҳаражатлар - ташқаридан жалб қилинган ресурсларга тўловларни амалга оширишга кетган ҳаражатлар.
Доимий ҳаражат - ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир этмайдиган, у ўзгарганда ҳам миқдорини ўзгаргирмайдиган ҳаражатлар.
Узгарувчи ҳаражат - ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига таъсир этадиган ҳаражатлар.
Ўртача ҳаражатлар - маҳсулот бирлигига тўғри келадиган ҳаражатлар.
Қўшимча ҳаражатлар - маҳсулотнинг навбатдаги қўшимча бирлигини ишлаб чиқаришга қилинадиган ҳаражатлар.
Тўғри ҳаражатлар - маҳсулот таннархига бевосита қўшилиб, унинг таркибига кирадиган ҳаражатлар.
Эгри ҳаражат - маҳсулот таннархига устама бўлиб, нархда акс этадиган ҳаражатлар.
Иқтисодий ёки соф фойда - ялпи пул тушумидан барча ҳаражатлар чиқариб ташлангандан кейин колган қисми.
Фойда меъёри - фойда массасининг ишлаб чиқариш ҳаражатларига бўлган нисбатининг фоиздаги ифодаси.
Иш ҳақи - ишчи ва хизматчилар меҳнатининг миқдори, сифати ва унумдорлигига қараб миллий маҳсулотдан оладиган улушининг пулдаги ифодаси.
Вақтбай иш хақи - ишчининг ишлаган вақти (кун, ҳафта, ой) ҳисобга олиниб, тўланадиган иш ҳақидир.
Ишбай иш ҳақи - ишлаб чиқарган маҳсулоти миқдорига ёки бажарган иши ҳажмига қараб тўланадиган иш ҳақидир.
Номинал иш ҳақи - пул шаклида олинган иш ҳақи суммаси.
Реал иш ҳақи - номинал иш ҳақи суммасига сотиб олиш мумкин бўлган товарлар ва хизматлар миқдори ёки номинал иш ҳақининг сотиб олиш лаёқати.
Ишбай-мукофот тизими - бажарилган иш учун ҳақ тўлашни эришилгак турли натижа кўрсаткичларига қараб мукофот бериш билан қўшиб олиб борилишини назарда тутувчи тизим.
Ишбай-прогрессив хақ тўлаш тизими - ишчининг белгилаб қўйилган меъёр доирасида ишлаб чиқарган маҳсулотига унинг бирлиги учун белгиланган тариф бўйича, меъёрдан юқори қисмига эса оширилган ҳақ (тариф) бўйича иш ҳақи тўланишини кўзда тутувчи тизим.
Тариф тизими - ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақи даражасини тармоқлар ва мамлакат минтақаси бўйича, улар ичида эса ишлаб чиқариш турлари, турли тоифадаги ходимлар малакаси ва меҳнат шароитларига қараб тартибга солиб турувчи меъёрлар тизими.
Тариф-малака маълумотномалари - айрим касблар ва меҳнат турларининг батафсил таърифи, ишчи ва мутахассисларнинг билим ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар, турли тавсифдаги ишларни тарифлаш учун қўйиладиган разрядлар мажмуи.
Тариф сеткаси - турли разрядлар ва тариф коэффициентлари мажмуи бўлиб, улар биринчи разрядли ишчига ҳақ тўлаш билан кейинги разрядли ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг ўзаро нисбатини кўрсатади (биринчи разряднинг тариф коэффициенти ҳам вақт бирга тенг бўлади).
Тариф ставкалари - тегишли равишда белгилаб берилган турли разрядга эга бўлган ишчиларнинг меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдори мажмуи.
Назорат учун саволлар ва топшириқлар:
1. Ишлаб чиқариш сарф-ҳаражатларининг моҳиятини ва таркибини тушунтиринг.
2. Ички ва ташқи ҳаражатлар ўртасидаги фарқ нимадан иборатлигини мисол орқали тушунтиринг.
3. Ўртача доимий, ўзгарувчи ва умумий ҳаражатларнинг мазмуни ҳамда уларнинг аҳамиятини тушунтириб беринг.
6. Фойданинг мазмуни ва манбаини тушунтиринг.
7. Иқтисодий фойда ва бухгалтерия фойдасининг фарқи нимада? Уларнинг шаклланиш тартибини тушунтириб беринг.
8. Ялпи фойданинг тақсимланиш тартибини тушунтириб беринг. Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларининг турлилиги фойданинг тақсимланиш тартибига қандай таъсир кўрсатади?
9. Фойда массасига таъсир кўрсатувчи омилларни изоҳлаб беринг.
10. Иш ҳақи билан зарурий маҳсулот ўртасида қандай алоҳадорлик мавжуд?
11. Реал иш ҳақи даражаси қандай омиллар таъсири остида ўзгаради?
12. Тариф тизими ўз ичига қандай таркибий қисмларни олади? Уларнинг ҳар бирининг аҳамияти ва фарқланишини тушунтириб беринг.
11-МАВЗУ. АГРАР МУНОСАБАТЛАР ВА АГРОБИЗНЕС
Режа:
1. Аграр муносабатларнинг иқтисодий мазмуни. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг хусусиятлари.
2. Рента муносабатлари.
3. Агросаноат интеграцияси ва унинг асосий кўринишлари.
4. Агробизнес ва унинг турлари.
КИРИШ
Иқтисодий қонунлар ва категорияларнинг амал қилиш и иқтисодиётнинг барча соҳалари, тармоқлари ва бўғинлари учун умумий бўлсада, лекин улардаги табиий ва ижтимоий-иқтисодий шароитга боғлиқ ҳолда ўзига хос хусусиятлар ҳам касб этади. Айниқса, бу ўзига хос хусусият аграр соҳада яққол намоён бўлади. Чунки бу ерда такрор ишлаб чиқариш кўп жиҳатдан тирик организм (хайвон, ўсимлик ва бошқалар) билан ҳам боғлиқ. Шунинг учун бу бобда иқтисодиётнинг умумий томонлари билан биргаликда унинг аграр соҳада намоён бўладиган ўзига хос хусусиятларини кўриб чиқилади.
Ушбу мавзуда аввал аграр муносабатларнинг мазмунини таҳлил қилиб, кейин эътибор ер рентасига қаратилади. Ер рентасининг вужудга келиши ва тақсимланиши муаммосига турлича қарашларни баён қилиб, уларнинг қисқача тавсифи берилади. Агросаноат интеграцияси ва агросаноат мажмуасининг мазмуни, уларнинг таркиби ва вазифаларига тўхталиб ўтилиб, мавзу сўнгида агробизнес ва унинг турлари баён этилади.
1. Аграр муносабатларнинг иқтисодий мазмуни. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг хусусиятлари
Аграр соҳада ишлаб чиқариш кўп жиҳатдан ер билан боғлиқ бўлади. Ерга эгалик қилиш, тасарруф этиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар аграр муносабатлар дейилади.
Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқаришнинг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, бу ерда ишлаб чиқариш жараёни бевосита тирик мавжудотлар -ер, ўсимлик, чорва моллари билан боғлиқ бўлади ва табиий қонунлар иқтисодий қонунлар билан боғланиб кетади. Бунда ер меҳнат қуроли ва меҳнат предмети сифатида қатнашади. Ернинг бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан фарқи шундаки, ундан фойдаланиш жараёнида у ейилмайди, эскирмайди. Аксинча, агар ундан тўғри фойдаланилса, унинг унумдорлиги ошиб боради.
Ернинг ҳосил бериш имкониятига тупроқ унумдорлиги дейилади. У табиий ёки иқтисодий бўлиши мумкин. Узок йиллар давомида кишиларнинг хеч қандай аралашувисиз, табиий ўзгаришлар натижасида ернинг устки қатламида ўсимлик «озиқланиши» мумкин бўлган турли моддаларнинг вужудга келиши ернинг табиий унумдорлиги дейилади.
Агар тупроқ унумдорлиги кишиларнинг табиатга таъсири натижасида, яъни тупроқ таркиби ва деҳқончилик усулларини яхшилаш сунъий йўл билан, (масалан, ерни органиқ ва кимёвий ўғитлаш, ишлаб чиқаришни механизациялаш, илмий асосланган суғориш, ирригация ва мелиорация каби ишлаб чиқариш усулларини жорий қилиш ҳамда бошқа ,шу каби йўллар билан) амалга оширилса, бу иқтисодий унумдорликни ташкил қилади.
Ердан олинадиган ҳосил кўпроқ мана шу ернинг тупроқ унумдорлигини саклаш ва уни ошириш, яъни инсоннинг, аниқроғи ишчи кучининг, жонли меҳнатнинг ерга фаол таьсири билан боғлиқ бўлади. Иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари каби қишлоқ хўжалигида ҳам ишлаб чиқариш унинг омилларининг бевосита бирикиши асосида содир бўлади. Бунда ишчи кучи фаол бўлиб, асосий ролни ўйнайди. Қишлоқ хўжалик корхоналарида ердан бошқа барча ишлаб чиқариш воситалари хусусий, шахсий, жаъмоа мулк шаклида бўлиши мумкин. Бундан улардан барча Жамият аъзоларининг турмуш даражасини яхшилаш йўлида фойдаланилади. Ҳозирги пайтда қишлоқ хўжалигида хўжалик юритишнинг асосий кўринишлари фермер ва деҳқон хўжалиги шаклларида бўлиб, улардаги ишлаб чиқариш жараёнлари турли иқлим ва тупроқ шароитларида олиб борилади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ҳам асосий капитал турли хил тракторлар, машиналар, транспорт воситалари, бино, иншоотлар, кўп йиллик дарахтлар, маҳсулдор чорва, ҳамда иш ҳайвонлари, шунингдек, хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган турли хил асбоб-ускуналардан ташкил топади.
Қишлоқ хўжалигида муҳим ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланган ер пул билан билан баҳоланмаслиги, яъни қиймати ўлчанмаслиги туфайли, капитал қиймати таркибида ҳисобга олинмайди. Қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган асосий капиталнинг айрим турлари, масалан, кўп йиллик дарахтлар, маҳсулдор чорва, иш ҳайвонлари, суғориш иншоотлари ва бошқалар саноат тармоқларида бўлмайди.
Бундан ташқари, ишлаб чиқариш воситалари ҳисобланган бинолар, суғориш иншоотлари ва бошқалар ишлаб чиқариш натижасини оширишга фаол таъсир ўтказади, саноат тармоғида эса улар бирмунча сустроқ ва билвосита таъсир ўтказади. Шунга биноан қишлоқ хўжалигидан капиталнинг таркибида турли иншоотлар, бинолар, узатма механизмлар ва бошқаларнинг ҳиссаси кўпроқ..Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқаришни амалга оширишда асосий капитал ҳам қатнашади. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида айланма капитал қуйидагилардан ташкил топади: ёш ва боқувдаги ҳайвонлар, ем-хашак, уруғлик фондлари, кимёвий ўғитлар, хизмат муддати бир йилдан кам бўлган турли хил ишлаб чиқариш воситалари - инвентарлар, ёқилғи ва мойлаш материаллари ҳамда шу кабилар. Ишлаб чиқариш жараёни қишлоқ хўжалигида айланма капиталнинг кўпгина қисми ҳали тугалланмаган ишлаб чиқариш шаклида бўлади. Қишлоқ хўжалик маҳсулот ларини ишлаб чиқариш ва уларни сотиш жараёнида капитал бошқа тармоқлардагидек доиравий айланиб туради, яъни пул шаклидан ишлаб чиқариш шаклига, ундан товар шаклига ўтиб, яна пул шаклига қайтиб келади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг миқдори ернинг ҳосилдорлиги, унинг сифатига бевосита боғлиқ бўлади. Ернинг табиий, биологик, Иқтисодий ва техникавий шароитларини яхшилаш ҳам қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган капиталнинг доиравий айланишига бевосита таъсир кўрсатади. Шунинг учун бу омиллардан тўлароқ фойдаланиш ҳар бир хўжаликнинг муҳим вазифасидир. Табиий омиллар қишлоқ хўжалик маҳсулотининг бевосита кўпайишига таъсир этса ҳам, маҳсулотнинг қийматини оширмайди, яъни қиймат ярата олмайди. Ишлаб чиқариш табиий шароитлар билан боғлиқ бўлганлиги учун ҳам бу ерда иш даври ва умумий ишлаб чиқариш вақти ўртасидаги муддат саноатга нисбатан бирмунча узоқроқ бўлади. Масалан, қишлоқ хўжалигида турли экинларни экиб бўлингандан то ҳосил йиғиштириб олингунча ишлаб чиқариш вақти давом этади. Иш даври эса шу вақт ичида қишлоқ хўжалик экинлари меҳнат таъсирида бўлган кунлар ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёни мавсумийлиги билан хусусиятлидир. Бу ҳол қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган меҳнат воситаларидан, яъни комбайн, турли экиш асбоблари ва шу кабилардан фойдаланиш вақтига бевосита таъсир ўтказади. Бошқача қилиб айтганда, бу меҳнат воситаларидан йилнинг маълум муддатларидагина фойдаланилади. колган вақтда эса улар бекор туради. Масалан, сеялкадан экиш давомида фойдаланилса, ғалла ўриш комбайнлари, пахта териш машиналари эса йилига 20-30 кун йиғим-терим пайтида ишлатилади, холос. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалигида меҳнатнинг капитал ва энергия билан қуролланиш даражаси моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларига нисбатан юқори бўлишини тақозо қилади, лекин бу ерда асосий ва айланма капитал ҳаракати сустроқ. Булардан ташқари Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва меҳнат жараёнларининг мавсумийлиги сабабли йил давомида айланма маблағларнинг сарфи бир меъёрда бўлмайди. Қиш ва ёз мавсумларида ҳаражат қилинадиган айланма маблағлар таркибида бирмунча тафовутлар мавжуд. Масалан, қиш мавсумида айланма маблағларнинг кўпгина қисми (уруғлик, ем-хашак, турли озуқалар) ишлаб чиқариш эҳтиёт қисми шаклида туради, ёз фаслида эса тугалланмаган ишлаб чиқариш, техниканинг бутлаш қисмлари, нефть маҳсулотлари ва шу кабиларнинг ҳиссаси ортиб боради. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил қилишда юқорида санаб ўтилтан хусусиятларни ҳисобга олиб, ишни ташкил қилиш унинг самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эгадир. Бизнинг мамлакатимизда аҳолининг нисбатан зичлиги ва қишлоқ хўжалигига яроқли ерларнинг чекланганлигини ҳисобга олиб, ерга хусусий мулкчилик жорий қилинмади, ер давлат мулки сифатида сақлаб қолинди. Лекин, бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб, оқилона аграр ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва бу жараён чуқурлаштирилмоқда.
Ўзбекистонда ер давлат мулки ҳамда умуммиллий бойлик бўлганлиги сабабли ерга бўлган мулкчилик, ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш масалалари алоҳида ажратиб таҳлил қилиниши лозим.
Ерга эгалик жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг маълум ер участкасига тарихан таркиб топган асослардаги ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги эгалик ҳуқуқини тан олишини билдиради. Ерга эгалик деганда аввало ерга бўлган мулкчилик ҳуқуқи ва уни иқтисодий жиҳатдан реализация қилиш кўзда тутилади. Ерга эгаликни ери бўлган мулкдор (бизда давлат) амалга оширади. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида таъкидланганидек «Ер участкалари юридик ва жисмоний шахсларга доимий ва муддатли эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш учун берилиши мумкин».
Ердан фойдаланиш ҳуқуқи - бу ўрнатилган урф-одатлар ёки қонуний тартибда ундан фойдаланишни билдиради. Ердан фойдаланувчи ер эгаси бўлиши шарт эмас. Реал хўжалик ҳаётида ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланишни кўпинча ҳар хил жисмоний ва ҳуқуқий шахслар, хусусан ҳозир бизда асосан деҳқон ва фермер хўжаликлари амалга оширади.
Хулоса қилиб айтганда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ҳам тўрт омил - ер, капитал, тадбиркорлик имконияти ва ишчи кучи қатнашиб, бунда ер муҳим ишлаб чиқариш воситаси сифатида иштирок этади. Аммо биз аввал айтганимиздек, ишлаб чиқариш жараёнида ҳам ишлаб чиқариш воситаларини, жумладан, ерни ҳаракатга келтириб, ундан унумли фойдаланадиган, унинг иқтисодий унумдорлигини оширадиган омил - инсон омили, яъни тадбиркорлик имконияти ва ишчи кучидир.
Аграр муносабатларни ўрганишда ҳам ишчи кучининг, жонли меҳнатнинг фаол роль ўйнашини, уни барча моддий воситаларга жон ато этиб, ҳаракатга келтирувчи ролини тушунмаслик, гўё капитал фойда ёки фоиз, ер эса рента яратади, деган кўпгина хато фикр-мулоҳазаларга, ёлғон тасаввурларга олиб келади. Бу масалаларни тўғри тушунишда рента муносабатларини ўрганиш муҳим роль ўйнайди.
2. Рента муносабатлари
Ер рентаси ер эгалигини иқтисодий жиҳатдан амалга ошириш (реализация қилиш)нинг шаклидир. Ер рентасининг бир қанча тарихий кўринишлари мавжуд. Масалан, уч шаклдаги: баршчина (ишлаб бериш), оброк (натурал солиқ) ва пул солиғи шаклларидаги феодал ренталари шулар жумласидандир. Ҳозирги пайтда турли мамлакатларда мавжуд рента вужудга келиш сабаблари ва шарт-шароитларига қараб қуйидаги турларга ажратилади: абсолют ер рентаси, дифференциал (табақалашган) рента I ва II, монопол рента, қазилма бойликлар, қурилишлар жойлашган ерлардан олинадиган рента.
Рентанинг моҳиятини тушунишдаги асосий қийинчилик тадбиркорлар ўртасида қайта тақсимланмайдиган қўшимча соф даромаднинг вужудга келиши шарт-шароит ва сабабларини очиб берилиши ҳисобланади. Бундай ҳолат вужудга келишининг сабабларидан бири самарали хўжалик юритиш учун яроқли бўлган ерларнинг чекланганлиги ва қайта тиклаб бўлмаслигида ўз ифодасини топади. Иккинчи сабаби - ерга ёки бошқа табиий ресурсга мулкчилик объекти ёки хўжалик юритиш объекти сифатидаги монополиянинг мавжуддиги ҳисобланади. Учинчи сабаби эса, кўп мамлакатларда қишлоқ хўжалигидаги капитал узвий (органик) тузилиши, яъни доимий ва ўзгарувчи капитал ўртасидаги нисбатнинг пастлиги ҳисобланади.
натижасида вужудга келадиган қўшимча даромад (қиймат)нинг бир қисми рента шаклини олади, ҳамда у дифференциал рента деб аталади.
Қишлоқ хўжалигида энг муҳим ишлаб чиқариш воситаси - ернинг миқдори ва сифатини табиатнинг ўзи чеклаб қўйган, уни инсон кўпайтиришга кодир эмас.
Шунинг учун қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини фақат яхши унумдор ер участкаларида тўплаш мумкин эмас. Агар ишлаб чиқарилган маҳсулот тўловга қодир талаб билан таъминланган бўлса, ернинг маҳсулдорлиги ёки жойлашуви жиҳатидан ёмон шароит Қишлоқ хўжалик товарларига нарх шаклланишини тартибга солувчи ижтимоий нормай шароит ҳисобланади. Натижада ўртача ёки яхши ерларда хўжалик юритувчи ишлаб чиқарувчилар қўшимча маҳсулот ва фойда ҳам оладилар.
Демак, дифференциал рента ҳосил бўлишининг табиий шарти миқдори чекланган ернинг сифати (унумдорлиги) даги фарқлардир, унинг ижтимоий-иқтисодий сабаби эса фойдаланиладиган ерларда иқтисодий жиҳатдан алоҳидалашган тарзда мустақил хўжалик юритишдир.
Дифференциал рента ўзининг келиб чиқиш шароитларга қараб дифференциал рента I ва дифференциал рента II га бўлинади.
Дифференциал рента I ернинг табиий унумдорлиги билан боғлиқ бўлган, саноат марказларига, бозорларга ва алоқа йўлларига яқин жойлашган серунум ер участкаларида вужудга келади. Дифференциал рента I нинг ҳосил бўлишини шартли мисол ёрдамида кўриб чиқамиз (1-жадвал).
1 -жадвал. Дифференциал рента I нинг ҳосил бўлиши
Мисолимиздаги уч хил ер участкаларидан олинган маҳсулотнинг ижтимоий қиймати бир хил, яъни 10000 сўмни ташкил қилади. Ялли ҳосилдорлик А участкасида 20 тонна, Б ва В участкаларда 25 ва 30 тоннани ташкил қилади. Ҳар бир участкадан турлича ҳосил олинганлиги туфайли уларда етказилган маҳсулотларнинг индивидуал қиймати ҳам турлича бўлиб чиқади. Яъни, А участкасида ҳар бир маҳсулот бирлигининг қиймати 500 сўм бўлса, Б участкасида 400 сўм, В участкасида эса 333 сўмни ташкил қилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ёмон участкада етиштирилган маҳсулот нархида сотилади (мисолимизда 500 сўм). Натижада ёмон ер участкаси (А) ўзининг якка ишлаб чиқариш ҳаражатларини қоплаш ва фойда Р. олиш имконига эга бўлади. Уртача (Б) ва яхши (В) ер участкаларида эса ёмон ер участкаси (А)га нисбатан 2500 ва 5000 сўм миқдорда қўшимча даромад олинади.
Бу олинган қўшимча даромад ернинг табиий унумдорлиги билан боғлиқ бўлган дифференциал рента I ни ташкил қилади. Дифференциал рента II хўжаликларни интенсив ривожлантириш, ернинг ҳосилдорлигини ошириш учун қўшимча ҳаражатлар сарф қилиш билан, яъни Қишлоқ хўжалигида кимёвий ўғитларни қўллаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш даражаси билан боғлиқ холда вужудга келади.
Бу ҳолни биз 2-жадвалда шартли мисол билан ифода этишимиз мумкин.
2-жадвал. Дифференциал рента II нинг ҳосил бўлиши
Мисолимизда ерга қўшимча 5 минг сўм ҳаражат сарф қилиш натижасида қўшимча 20 тонна маҳсулот олинса, у ҳолда биринчи йилга нисбатан қўшимча олинган 10 минг сўм даромад дифференциал рента II ни ташкил этади.
Бундай интенсив ривожланиш қишлоқ хўжалигида бош йўл ҳисобланади. Чунки қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантирмай туриб, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни ва Жамият аъзоларининг ўсиб бораётган талабини қондириб бўлмайди. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш учун алоҳида эътибор берилади. Бунинг учун қишлоқ хўжалигини аграр саноатлашган асосга қўйиш, интенсивлаштиришни тезкорлик билан амалга ошириш чоралари ишлаб чиқилиши лозим. Кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини замонавий техника билан таъминлаш узлуксиз ўсмоқда. Қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш учун ажратилган капитал маблағлар ҳам ортмоқда.
Агар ҳам жойда бир хил ҳаражат қилиниб, ҳосилдорлик бир хил оширилса эди, унда ҳеч қандай дифференциал рента II бўлмас эди. Гап шундаки, ер бирлигига сарфланган бу ҳаражатлар турли ҳудудларда, вилоятларда, хўжаликларда турлича даражада амалга оширилади ва натижада Ҳосилдорлик ҳам турлича ошади.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотининг ижтимоий қиймати билан якка тартибдаги қиймати ўртасидаги тафовут хўжаликларнинг устама қўшимча маҳсулотини ташкил қилади. Яъни, дифференциал рентанинг ҳар иккала кўринишини (рента I ва II ни) ўз ичига олади. Дифференциал рента I ва II маҳсулотнинг муайян ижтимоий қиймати билан зона бўйича ёки алоҳида олинган хўжаликнинг индивидуал қиймати ўртасидаги тафовутдан иборатдир. Шу ҳосил қилинган даромадлар давлат билан хўжалик ўртасида тақсимланади. Унинг давлатга тўланган қисми ер рентаси кўринишини олади (чунки бизда ер давлат мулкидир).
Дифференциал рента I юқорида қараб чиқилганидек, хўжаликлар фаолиятига боғлиқ бўлмаган табиий шароитда вужудга келади. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалиги корхоналарида ҳосил қилинган бу хилдаги рента ер давлат мулки бўлганлиги сабабли унинг манфаатлари йўлида сарф қилиш максадида марказлаштирилган давлат фондида (бюджетида) тўпланиши лозим. Бу ҳол ўрта ва яхши унумли ерда жойлашган хўжаликларнинг иқтисодий манфаатдорлигига путур етказмайди, балки бошқа хўжаликлар билан озми-кўпми иқтисодий шароитларни тенглаштириш имконини беради. Марказлаштирилган давлат фондига ўттан бу маблағларни (дифференциал рента I), мамлакат олдида турган вазифаларни амалга ошириш, хусусан янги ерларни ўзлаштириш ва ер унумдорлигини ошириш билан боғлиқ бўлтан тадбирларни амалга ошириш учун йўналтирилиши мумкин бўлади.
Дифференциал рента II ердан интенсив фойдаланиш, яъни унинг иқтисодий қисми хўжаликларнинг ўзларида қолдирилиши мантиқан тўғри бўлади. Унинг фақат бир қисми давлат фондига жалб қилиниши мумкин, чунки давлат маълум даражада бу рентанинг ҳосил қилишда ўз хиссасини қўшади, яъни транспорт йўллари қурилишига, ирригация-мелиорация ишларини амалга ошириш учун капитал маблағлар сарфлайди, техникалар, кадрлар, минерал ўғитлар етказиб беради. Шундай қилиб, дифференциал рента I ва дифференциал рента II ер эгаси бўлган давлат билан хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тақсимланади.
Абсолют рента. Кўпгина мамлакатларда қишлоқ хўжалигида ерга хусусий мулкчилик монополияси шароитида ишлаб чиқаришни олиб боришга тўғри келади. Ҳозирги даврда ерга хусусий мулкчилик билан бир қаторда бошқа мулкчилик шакилари ҳам мавжуд. Масалан, давлат мулки, вақф (мачит, черков) мулклари ва бошқалар. Ерга бўлган бу мулкчилик (шаклидан қатъий назар) монополияси ижарага бериладиган барча ер участкаларининг сифатидан қатъий назар, ер эгаларига абсолют рента, деб аталган рентани олишга имкон беради. Абсолют ер рентасининг вужудга келиш механизми шундан иборатки, ер эгалари ерни ишловчи ижарачиларга фойдаланиш учун ижарага берадилар ва улардан ердан фойдаланганлик учун тўловлар оладилар. Мана шу тўлов абсолют ер рентаси деб ном олган. Агар ер ижарага берилганда шу ерда турли хил иншоотлар, бинолар қурилган бўлса, уларнинг ижара ҳақи алоҳида ҳисобланади.
Аграр муносабатларни тадқиқ қилар эканмиз, нима учун қишлоқ хўжалик ишчилари яратадиган қўшимча маҳсулот Жамият миқёсида барча мулк эгалари ўртасида қайта тақсимланмайди, нима учун қишлоқ хўжалигида олинадиган даромад ўртача фойдадан юқори бўлади, бу ҳодисанинг сабаби нимада, деган саволлар туғилади.
Тарихан шундай бўлиб қолганки, кўпгина мамлакатларда, жумладан, бизнинг мамлакатимизда ҳам қишлоқ хўжалигидаги капиталнинг узвий тузилиши саноатдагидан пастдир. Шунинг учун қишлоқ хўжалигида яратилган товарларнинг бозор қиймати ишлаб чиқаришнинг ижтимоий қийматидаги қўшимча қиймат миқдори Жамиятда шаклланган ўртача фойдадан ортиқ бўлади. Қишлоқ хўжалик товарларининг бозор нархи билан ижтимоий ишлаб чиқариш нархи ўртасидаги бу тафовут абсолют рента манбаи бўлиб хизмат қилади.
Рента назариясига кўра қишлоқ хўжалигида рентанинг яна бир тури монопол рента ҳам мавжуд бўлади. Бошқа ерда учрамайдиган табиий шароит, баъзан ноёб қишлоқ хўжалик маҳсулот лари (узумнинг алоҳида навларини, цитрус экинлари, чой ва ҳоказоларнинг алоҳида турларини) етиштириш учун имконият яратади. Бундай товарлар монопол нархлар билан сотилади. Бу нархларнинг юқори бўлиши кўпинча тўловга қодир талаб даражаси билан белгиланади. Натижада монопол нархлар шундай маҳсулотларнинг индивидуал қийматидан анча юқори бўлиши мумкин. Бу эса ер эгаларига монопол рента олиш имконини беради.
Фақат қишлоқ хўжалигида эмас, балки ундирма саноатда ҳам қўшимча даромад олинади. Маълумки фойдали қазилма конлари жойлашуви (ва демак, ишлаш учун қулайлиги) жиҳатидан ҳам, коннинг бойлиги жиҳатидан ҳам бир-биридан фарқ қилади. Худди қишлоқ хўжалигидаги сингари, ўрта ва яхши конлардаги корхоналар қўшимча фойда оладилар, у ҳам дифференциал рентага айланади.
Ижара хақи. Рента муносабатларини қараб чиқишда рентанинг ижара ҳақидан фарқига эътиборни қаратиш зарур. Агар ижарага бериладиган ерга олдин бино, иншоот ва шу кабилар қуриш билан боғлиқ равишда капитал қўйилмалар сарфланмаган бўлса, ижара ҳақи ва рента миқдоран бир-бирига тўғри келади. Акс ҳолда, ижара ҳақи ер рентасидан фарқ қилади. Ижара ҳақи қуйидагилардан иборат: ердан фойдаланганлик учун тўланадиган рента (Я), ерга илгари сарфланган капитал учун фоиз (г); ер участкасини ижарага бергунга ҳадар унга қурилган иншоотлар амортизацияси (А). Буни формулада қуйидагича ёзиш мумкин:
Маълумки, бозор иқтисод иёти шароитида ер фақат ижара объекги эмас, балки олди-сотди объекти ҳамдир. Ер ҳам қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштириш ва табиий қазилма бойликлар қазиб олиш учун, ҳар хил ишлаб чиқариш ва турар жой бинолари, иншоотлар, йўллар, аэропортлар ва ҳоказолар қуриш учун сотиб олинади. Бундай ҳолларда ернинг нархи нима билан белгиланади?
Маълумки, ер инсон меҳнати маҳсули бўлмаганлиги сабабли алмашув қийматга эга эмас. Шунга кўра, назариётчилар ер ва бошқа табиат инъомлари нархини иррационал нархлар деб атайдилар. Ер участкасининг эгаси уни сотишда олинган суммани банкка қўйилганда, у келтирадиган фоиз тарзидаги даромад шу ер участкасидан олинадиган рентадан кам бўлмаган тақдирдагина ерни сотади. Бошқача айтганда, ернинг нархи капиталлаштирилган рентадир. Бошқа шароитлар тенг бўлганда, худди шу рента миқдори ер нархини белгилайди. У рента миқдорига тўғри ва ссуда фоизи меъёрига тескари мутаносибдир. Шундай қилиб, ернинг нархи иккита миқяорга боғлиқ: 1) ер участкаси эгаси олиши мумкин бўлган ер рентаси миқдорига; 2) ссуда фоизи нормага.
Шундан келиб чиқиб ернинг нархи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бунда Б - ер нархи; К- рента; г - ссуда фоизи меъери.
Фараз қилайлик, К - 15 минг долл., г' = 5%. Бунда Б=ЗОО минг долл. га тенг бўлади. Ер эгаси фақат шу нархдагина ерини сотиши мумкин, чунки муайян миқдордаги капиталдан олинадиган фоиз унга банкдан шундай йиллик даромад олишга имкон берадики, у рентага тенг бўлади.
Рента миқдори ўсиб. ссуда фоизи норма пасайиб борган тақдирда ернинг нархи ўсиб боради.
Ер нархини аниқлашнинг бу усули назарий аҳамиятга эга. Амалда ер нархи, ер участкасига талаб ва таклифга таъсир кўрсатувчи кўплаб омилларга боғлиқ. Жумладан, ерга нархнинг ўсишини, унга ноқишлоқ хўжалик мақсадлари учун фойдаланишга талабнинг ўсиши билан тушунтирилиши мумкин. Инфляция ва асосан гиперинфляция шароитида ерга талаб кескин ўсади, бу тегишли равишда ер нархининг ўсишига олиб келади. Бозор иқтисодиётига асосланган ғарб мамлакатларида XX аср бошларидан то ҳозирги давргача ер нархи барқарор ўсиш тамойилига эга бўлиб, фақат айрим даврлардагина унинг пасайиши кузатилади.
3. Агросаноат интеграцияси ва унинг асосий кўринишлари.
Иқтисодий ривожланиш жараёнида қишлоқ хўжалиги ҳам вақт саноат савдо ва бошқа тармоқлар билан мустаҳкам боғлиқ бўлиб келганлигини ҳисобга олиш керак. Чунки мамлакатнинг озик-овқат маҳсулотларига ва Қишлоқ хўжалик хом-ашёсидан тайёрланган товарларга бўлган эҳтиёжларини қондириш фақат қишлоқ хўжалигининг ҳолатига эмас, балки саноат тармоқлари билан уйғун ривожланишига ҳам боғлиқ бўлади. Худди ана шу ҳолат иқтисодиёт таркибида агросаноат мажмуасини битта пировард натижани рўёбга чиқаришга бўйсундирилган тармоқларнинг ягона, яхлит тизимини келтириб чиқариш учун асос бўлади.
Агросаноат интеграцияси - Қишлоқ хўжалиги билан унга хизмат қилувчи ва маҳсулот ни истеъмолчига етказиб берувчи туташ тармоқлар ўртасида ишлаб чиқариш алоқаларининг ривожланиши ҳамда уларнинг узвий бирикиш жараёнидир.
Агросаноат интеграцияси кўп қиррали бўлиб, у ғоят хилма-хил шаклларда намоён бўлади. Булар энг аввало ана шу жараён қайси даражада, яъни бутун мамлакат кўламидами, вилоят доираси ёки корхона даражасида юз беришига боғлиқ.
Бутун мамлакат ва минтақалар кўламида агросаноат интеграцияси қишлоқ хўжалигининг тармоқлараро алоқалари кучайишида, ҳалқ хўжалиги озиқ-овқат (тармоқ) ва минтақа агросаноат мажмуалари ташкил бўлиши ва ривожланишида ифодаланади.
Агросаноат мажмуаси (АСМ) - бу қишлоқ хўжалик маҳсулот лари етиштириш, уни сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан шуғулланувчи иқтисодиёт тармоқларидир. АСМ тўртта соҳани ўз ичига олади. Биринчи соҳа - қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш воситалари етказиб берадиган саноат тармоқпари, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига техника хизмати кўрсатиш билан банд бўлган тармоқлар; иккинчи соҳа - қишлоқ хўжалигининг ўзи; учинчи соҳа - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини истеъмолчига етказиб беришни таъминлайдиган тармоқлар (тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, сотиш); тўртинчи соҳа - одамлар ҳаёти ва фаолиятининг умумий шароитларини таъминлайдиган инфратузилма (йўл-транспорт хўжалиги, алоқа, моддий-техника хизмати, маҳсулотни сақлаш тизими, омбор ва тара хўжалиги)дан иборат.
Ишлаб чиқариш инфратузилмаси бевосита ишлаб чиқаришга хизмат қиладиган тармоқларни, ижтимоий инфратузилма одамлар турмуш фаолиятининг умумий шароитларини таъминлайдиган соҳаларни (уй-жой, маданий-маиший хизмат, савдо, умумий овқатланиш ва ҳоказо) ўз ичига олади.
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек: «Қишлоқни янгилаш ва қайта қуриш чора-тадбирлари тизимида ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш жуда катта аҳамиятга эга» . Шу сабабли Республикада қишлоқ ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш дастўрини амалга ошириш давом эттирилмоқда.
4. Агробизнес ва унинг турлари
Қишлоқ хўжалик соҳаларидаги тадбиркорлик фаолияти агробизнес дейилади. Агробизнес тушунчасига бевосита қишлоқ хўжалиги соҳасига кирмайдиган, бироқ у билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланувчи бизнес турлари ҳам киритилади. Бу қишлоқ хўжалигига техникавий, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, унинг маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик фаолиятидир. Қисқача қилиб айтганда, агробизнес афосаноат интеграцияси натижасида вужудга келган агросаноат мажмуасининг барча бўғинларни қамраб олади. Агробизнес фаолиятининг мақсади истеъмол бозорини етарли миқдорда сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулот лари, саноатни эса хомашё билан узлуксиз таъминлаш орқали фойда кўришдан иборат.
Агробизнеснинг асосий шакли ва бирламчи бўғини фермер ва деҳқон хўжаликларидир. Чунки, улар бевосита қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Бу хўжаликлар ўз ерида ёки ижарага олинган ерда иш юритиб. унда мулк эгаси ва ишлаб чиқарувчи фермернинг ўзи ва оила аъзолари ҳисобланиб, айрим ҳолларда ёлланма меҳнатдан фойдаланиш ҳам мумкин. Фермер хўжалигининг афзаллиги шундан иборатки, унда мулк ва меҳнат бевосита қўшилади, бу эса ишлаб чиқаришнинг юқори самарадорлигини таъминлайди. Фермер хўжаликлари мустақил тузилма бўлган сабабли ўз фаолиятини бозор конъюнктурасига тез мослаштира олади. Унда иқтисодий манфаат ва пировард натижа учун масъулият битта фаолиятнинг икки томонинп ташкил қилади. Буларнинг ҳаммаси фермер хўжалигининг яшовчанлигини таъминлайди.
Республикада ислоҳотларни амалга оширишнинг дастлабки босқичларидаёқ, Президентимиз Ислом Каримов фермер хўжаликлари Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг асоси сифатида фаолият кўрсатиши лозимлигини таъкидлаб ўтган эди. Шу сабабли республикамизда қишлоқ хўжалигини фермерлаштириш аграр ислоҳотларнинг таркибий қисми ҳисобланади. Республикада бу жараён зарар кўриб ишлаш натижасида оғир аҳволга тушиб қолган давлат хўжаликларининг таркиби фермер хўжаликларидан иборат ширкатлар уюшмасига айлантириш, мавжуд давлат ва жаъмоа хўжаликлари таркибида улар ресурслари ҳисобидан фермер хўжаликлари ташкил этиш ҳамда деҳқонларнинг мол-мулклари негизида деҳқон хўжаликларини таркиб топтириш йўли билан боради. Фермер хўжалигининг барча ташкилий шаклларининг умумий томони шундаки, улар ижарага олинган давлат ерида фаолият кўрсатади. Фермер ва дехқон хўжаликларини ташкил қилиш , ривожлантириш ва улар фаолиятини тартибга солиш Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги. «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги қонунларга ҳамда қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган бошқа ҳуқуқий битимларга ва ҳукума- қарорларига асосланади.
Хўжалик учун ерларнинг унумдорлигини сақлаш ва оширишда давлат томонидан кафолатлар яратиш йўли билан уларни ҳимоялаш тизими вужудга келтирилди. Шундай қилиб, фермер хўжаликларини ривожлантиришни рағбатлантириш учун ҳам ҳуқуқий, ҳам ташкилий шарт-шароитлар яратилди. Натижада, Республикада 2007 йил бошига келиб фермер хўжаликлари сони 185492 дан зиёдни ташкил қилди. Уларга бириктирилган қишлоқ хўжалик фойдаланишидаги ерлар майдони 4881,9 минг гектарни ташкил қилиб, бир хўжалик ихтиёридаги ер майдони 26,3 гектарга тўғри келди.
9006 йилда фермер хўжаликларида бутун қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 32,3 фоизи етиштирилган (1-чизма).
1-чизма. Ўзбекистонда хўжалик тоифалари бўйича ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиши (% ҳисобида).
Республикада фермер хўжаликлари самарали ишлаши учун зарур хизмат кўрсатувчи инфратузилма - агрофирмалар, машина-трактор парклари, таъмирлаш устахоналари, тайёрлов пунктлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи кичик корхоналар тизими шаклланди.
Агробизнес турларидан бири агрофирмалардир. Агрофирма маълум турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва уни пировард маҳсулот даражасигача қайта ишлашни қўшиб олиб борадиган корхонадир.
Агрофирмалар ҳам қишлоқ хўжалиги, ҳам саноатга хос ресурсларни ишлатиб, истеъмолга тайёр бўлган маҳсулот яратади. Мазкур турдаги корхоналар турли мулкчиликка асосланиши, чунончи оилавий хўжалик асосида ҳам ташкил топиб, кичик заводлар билан бирикиши мумкин. Агросаноат бирлашмалари ва комбинатлари агробизнеснинг янги турларидир.
Агросаноат бирлашмалари бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва унга боғлиқ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи бир неча хўжалик ҳамда корхоналарнинг бирлашмасидир. Масалан, боғдорчилик ва узумчилик билан шуғулланувчи хўжаликлар, улар маҳсулотини қайта ишловчи цех ва заводлар, етказиб берувчи савдо-сотиқ корхоналари бир технологик жараёнга бирлашиб агросаноат бирлашмаларини ташкил қилади. Бирлашма иштирокчилари ишлаб чиқариш, хўжалик ва молиявий мустақилликларини сақлаб қолиши билан бирга, уларнинг умумий мулки ҳам таркиб топиб боради.
Агросаноат комбинатлари қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб беришгача барча технологик жараёнга хизмат қилувчи хўжалик ва корхоналарнинг маълум бир худудида бирлашувидир. Агробизнес турига кўнгилли ва пайчилик маблағлари асосида ташкил қилинган турли хил уюшма ва иттифоқларни ҳам киритиш мумкин. Қишлоқ хўжалигидаги давлат корхоналари, жаъмоа хўжаликлари ва ширкатлари, турли хил мулкчилик асосида ташкил қилинган қўшма корхоналар ҳам агробизнес турлари сифатида фаолият кўрсатади.
Асосий таянч тушунчалар:
Аграр муносабатлар - ерга эгалик қилиш, тасарруф этиш, ундан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш натижаларини ўзлаштириш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар.
Рента муносабатлари - ердан фойдаланиш натижасида вужудга келадиган қўшимча соф даромадни тақсимлаш ва ўхташтириш билан боғлиқликда вужудга келадиган муносабатпар.
Дифференциал рента - ер участкаларининг унумдорлигидаги ва жойлашган жойидаги фарқлар натижасида вужудга келадиган қўшимча соф даромад.
Дифференциал рента I - ерларнинг табиий унумдорлиги фарқлар натижасида вужудга келадиган қўшимча соф даромад.
Дифференциал рента II — ерларнинг иқтисодий унумдорлигини ошириш натижасида вужудга келадиган қўшимча соф даромад.
Абсолют рента - қишлоқ хўжалигида ерга бўлган хусусий мулкчилик монополияси натижасида вужудга келиб, ҳам турдаги: яхши, ўртача ва ёмон ерлардан олинадиган рента.
Монопол рента - алоҳида табиий шароитга эга бўлган, ноёб қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириладиган ерлардан олинадиган рента.
Ундирма саноатда рента - фойдали қазилма конларининг жойлашиши (ер юзасига нисбатан) ва уларнинг бойлиги жиҳатдан фарқлар натижасида вужудга келади.
Агросаноат мажмуаси - Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, уни сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ хўжалик тармоқларининг бирлиги.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш инфратузилмаси - бевосита Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига хизмат кўрсатувчи соҳалар.
Ижтимоий инфратузилма - одамлар яшаш ва турмуш фаолиятининг умумий шароитларини таъминлайдиган соҳалар.
Агросаноат интеграцияси - қишлоқ хўжалиги билан унга хизмат қилувчи ва маҳсулотни истеъмолчига етказиб берувчи туташ тармоқлар ўртасида ишлаб чиқариш алоқаларининг ривожлантириш ҳамда уларнинг узвий бирикиш жараёнидир.
Агробизнес - тадбиркорлик фаолиятининг қишлоқ хўжалиги ва у билан боғлиқ соқалардаги намоён бўлиш шакли.
Назорат учун савол ва топшириқлар
1. Аграр муносабатларнинг мазмунини, иқтисодий муносабатларда тутган ўрнини ва хусусиятларини кўрсатиб беринг.
2. «Ерга эгалик» ва «ердан фойдаланиш» тушунчаларини изоҳланг.
3. Ер рентаси назарияларининг умумий томонлари ва туб фарқларини кўрсатиб
беринг.
4. Ер рентасининг асл мазмунини тушунтиринг.
5. Дифференциал (I ва II) ва абсолют рентанинг ҳосил бўлиш шарт-шароитлари, манбалари ва тақсимланишини тушунтириб беринг.
6. Монопол рента нима?
7. Қазиб олувчи ва ундирма саноатда рента қандай ҳосил бўлади?
8. «Ижара ҳақи» ва «ер рентаси» нинг фарқларини изоҳланг.
9. Агробизнеснинг иқтисодий моҳиятини тушунтиринг ва унинг асосий турларига тавсиф беринг.
10. Агросаноат мажмуаси ва агросаноат интеграцияси тушунчалари иқтисодий мазмунига ўз фикрингизни билдиринг.
III - Б Ў Л И М. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ (МАКРОИҚТИСОДИЁТ)НИНГ АМАЛ ҚИЛИШ ВА РИВОЖЛАНИШ ҚОНУНИЯТЛАРИ
12-МАВЗУ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ЎЛЧАМЛАРИ, ЯЛПИ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ ВА УНИНГ ҲАРАКАТ ШАКЛЛАРИ
Режа:
1. Миллий иқтисодиётнинг қарор топиши ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари.
2. Миллий маҳсулотнинг мазмуни, таркибий қисмлари ва ҳаракат шакллари.
3. Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш усуллари.
КИРИШ
Мазкур мавзудан бошлаб иқтисодий муносабатлар макроиқтисодий даражада таҳлил қилинади. Дастлаб миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичларига тавсиф берилади. Миллий ишлаб чиқаришнинг натижаси ҳисобланган ижтимоий маҳсулот, ялпи миллий маҳсулот, уларнинг ҳаракат шакллари ва таркибий қисмларининг иқтисодий мазмуни ёритилади. Миллий ҳисоблар тизими ҳамда унинг асосий кўрсаткичларини ҳисоблаш усуллари баён этилади.
1. Миллий иқтисодиётнинг қарор топиши ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари
Миллий иқтисодиёт кўплаб ўзаро боғлиқ иқтисодий элементлардан иборат бўлган мураккаб иқтисодий тизимни намоён этади. Мазкур унсурлар ўртасидаги амалда таркиб топган муносабатларнинг бутун мажмуи иқтисодиётнинг таркибий тузилмасини тавсифлаб беради.
Миллий иқтисодиёт - барча тармоқлар ва соҳаларни, микро- ва макродаражадаги иқтисодиётларни, функционал иқтисодиётни, кўплаб инфратузилмаларни ўз ичига олган яхлит иқтисодиётдир. Миллий хўжаликнинг таркиб топган тузилиши ижтимоий меҳнат тақсимоти ривожининг натижаси ҳисобланади.
Макроиқтисодий жиҳатдан ҳаралганда миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилиши мамлакатда мавжуд бўлган ишлаб чиқариш ресурслари; уларнинг ижтимоий меҳнат тақсимоти асосида ажралиб чиққан Иқтисодий субъекглар ўртасидаги тақсимот ҳажми; мазкур субъектлар ишлаб чиқариш ҳажмлари, миллий маҳсулотни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнларида шаклланувчи таркибий қисмлари ўртасидаги муносабат сифатида намоён бўлади. Миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилишини содда кўринишда қуйидаги 1-чизма орқали тасвирлаш мумкин.
Миллий иқтисодиёт нормада фаолият юритиш ва барқарор ўсиши учун барча тармоқ ва ишлаб чнҳариш соқаларининг ўзаро боғлиқлиги ва мувозанатли ривожланиши талаб қилинади. Миллий иқтисодиёт таркибий тузилмасининг шаклланишида қуйидаги омиллар таъсир: мавжуд бозор конъюнктураси, бозорлар сиғими ва монополлашув даражаси, мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги иштироки, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражаси, фан-техника тараққиётининг миқёслари, тавсифи ва ривожланиш суръатлари, ишлаб чиқариш ресурсларининг сифати, ҳудудларнинг ер майдонлари ва инфратузилма объектлари билан таъминланганлиги, экология ҳолати, таъсир кўрсатади.
Миллий иқтисодиётда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ҳажми ва уларнинг ўсиши бир қатор кўрсаткичлар тизими орқали, микро- ва макроиқтисодий даражада аниқланиб, таҳлил қилинади. Макроиқтисодиёт -бу мамлакат миқёсида моддий ишлаб чиқариш ва номоддий соҳалариии бир бутун қилиб бирлашгирган миллий ва жақон хўжалиги даражасидаги иқтисодиётдир. Макроиқтисодиёт ўз ичига иқтисодиётнинг моддий ва номоддий ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларини олади.
Миллий иқтисодиётнинг асосий функционал аҳамияти мамлакат барча аҳолисининг доимий равишда ўсиб борувчи ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини қондиришда намоён бўладн. Миллий иқтисодиётнинг мазкур асосий муаммоси наҳадар самарали ҳал этилаётгани макроиқтисодий таҳлил ёрдамида аниқланади. Макроиқтисодий таҳлилнинг мақсади - такрор ишлаб чиқариш жараёнини объектив равишда акс эттирувчи кўрсаткичлардан фойдаланиш асосида мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишида вужудга келган ҳолатларни очиб беришдан иборат. Бу мақсадга эришишниш муҳим шартлари сифатида Қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
1) асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ҳолати ва ҳаракатини обьектив акс эттирувчи статистиқ маълумотларнинг мавжудлиги;
2) мамлакат иқтисодиётини таҳлил қилишда кенг миқёсда ва тарихий жиҳатдан ёндашув;
3) иқтисодий тизим салоҳиятини ҳаққоний равишда баҳоламасдан, ҳамда иқтисодий қонунларнинг обьектив амал қилиш ини билмасдан туриб мамлакат иқтисодиётига аралашув салбий ҳолатларни келтириб чиқаришини англаш;
4) макроиқтисодий назария муайян мамлакатларнинг иқтисодиётини объектив равишда тадкиқ этиш асосида яратилишини, ҳамда ундан бошқа мамлакатлар амалиётида ўта эҳтиёткорлик билан фойдаланюи мумкинлигини тушуниш;
5) ишлаб чиқаришни мамлакат барча аҳолисининг даромадлари ва истеъмоли даражасини ўстиришга йўналтириш;
6) аҳоли даромадлари, сиёсий ва ижтимоий барқарорлик ўсишининг ягона манбаи бўлиб мамлакатнинг барча аҳолисини иш жойлари ҳамда даромадларнинг ошиши билан таъминловчи миллий ишлаб чиқаришнинг барқарор ва самарали ўсиши эканлигини тушуниш.
Кўпгина микроиқтисодий кўрсаткичлар ёрдамида корхоналар фаолиятига баҳо берилиб, улар фаолиятининг ривожланиш тамойиллари аниқланса. макроиқтисодий кўрсаткичлар орқали бутун иқтисодиётнинг ҳолати, унинг ўсиши ёки пасайиши таҳлил қилиниб, хулоса чиқарилади. Улар ёрдамида давлат ўз иқтисодий сиёсатини белгилайди. Бу тизимга кирувчи турли хил кўрсаткичлар, биринчидан, бизга маълум вақт оралиғидаги ишлаб чиқариш ҳажмини ҳисоблаш ва миллий иқтисод иётнинг фаолият юритишига бевосита таъсир қилувчи омилларни аниқлаш имконини беради. Иккинчидан, макроиқтисодий кўрсаткичлар тизими, миллий маҳсулот ҳаракатининг барча босқичларида, яъни ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақснмлаш, қайта тақсимлаш ва натижада фойдаланиш босқичларида кўргазмали шаклда акс эттириш имконини беради.
Ниҳоят, учинчидан, мазкур кўрсаткичлар тизими мавжуд ресурслар ва улардан фойдаланишнинг мос келиши кузатилганда, мамлакатдаги умумий Иқтисодий мувозанатлик холатини акс этгиради.
Бутун миллий иқтисодиётнинг ҳолатини тавсифловчи муҳим макроиқтисодий кўрсаткичлар - ялпи миллий маҳсулот (ЯММ), ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), соф миллий маҳсулот (СММ), миллий даромад (МД), ишчи кучи бандлиги, ишсизлик, инфляция ва бошқа шу кабилар ҳисобланади.
Бу кўрсаткичлар моддий ишлаб чиқариш ва номоддий хизмат кўрсатиш соҳаларидаги барча хўжаликлар иқтисодий фаолиятининг умумий ва пировард натижаларини қамраб олади.
2. Миллий маҳсулотнинг мазмуни, таркибий қисмлари ва ҳаракат шакллари
Жамият аъзоларининг эҳтиёжлари мунтазам равишда янгиланиб, миқдоран кўпайиб ва сифат жиҳатидан такомиллашиб борар экан, бу эҳтиёжларни қондиришга қаратилган ишлаб чиқариш жараёни ҳам тўхтовсиз янгиланиб, такроран амалга ошиб туради. Жамият микёсидаги ишлаб чиқариш жараёнларининг мунтазам равишда янгиланиб ва такроран амалга оширилиб турилиши ижтимоий такрор ишлаб чиқариш дейилади.
Ижтимоий такрор ишлаб чиқариш икки кўринишда амалга оширилиши мумкин: оддий ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш.
Оддий такрор ишлаб чиқариш - бу ишлаб чиқариш миқёсларининг ўзгармаган холда такрорланишини ифодалайди. Одатда бундай ишлаб чиқариш кўпроқ фақат ўз ички эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган анъанавий иқтисодиёт шароитидаги хўжалик юритувчи субъектлар учун хос бўлган.
Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш - бу ишлаб чиқариш миқёсларини мунтазам равишда ошириб боришга асосланган холдаги такрорланишидир. Бу турдаги ишлаб чиқариш барча ривожланган мамлакатлар иқтисодиётининг асосини ташкил этади.
Ижтимоий такрор ишлаб чиқариш натижасида мамлакат миқёсида миллий маҳсулот яратилади. У барча моддий ва номоддий неъматлар ҳамда хизматларни ўз ичига олиб, миллий ҳисобчиликда ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) деб юритилади. Ялпи миллий маҳсулот - бу ўз мамлакати ёки хорижда жойлашувидан қатъий назар, миллий корхоналар томонидан яратилган маҳсулот ва хизматлар умумий ҳажмининг жаъми қиймати.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, ЯММ кўрсаткичига соф экспорт (экспорт ва импорт ўртасидаги фарқ) киради. Аммо турли мамлакатларда ташқи савдо фаолиятининг салмоғи кескин фарқланади. Шу сабабли миллий иқтисодиёт ривожланиш даражасини таққослаш учун ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичидан фойдаланилади. Ялпи ички маҳсулот - бу маълум вақт давомида, масалан, бир йилда яратилган ва бевосита истеъмолчиларга бориб етадиган барча тайёр маҳсулот ва кўрсатилган хизматларнинг бозор нархидаги қиймати.
Ялпи ички маҳсулот умумлаштирувчи иқтисодий кўрсаткич бўлиб, у фақат мазкур мамлакат ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланган ҳолда мамлакат ичида яратилган товар ва хизматлар жаъми қийматининг бозор нархларидаги ифодасини намоён этади. У барча ишлаб чиқарувчилар томонидан қўшилган қийматлар йиғиндиси сифатида намоён бўлади.
Ялпи ички маҳсулот худди ялпи миллий маҳсулот каби ҳисобланади, бироқ ундан хорижий мамлакатлар билан ҳисоб-китоблар қолдиғига тенг бўлган миқдорга фарқ қилади. Яъни, ЯИМ кўрсаткичига мазкур мамлакатнинг чет эллардаги ишлаб чиқариш омилларидан келувчи тушумлари (омиллар бўйича даромадлари) ҳамда мазкур мамлакатда хорижий инвесторлар томонидан олинган омиллар бўйича даромадлар ўртасидаги фарқ қўшилса ЯММ кўрсаткичи ҳосил бўлади.
ЯММ ва ЯИМнинг ўзаро фарқини қуйидаги чизма орқали яққолроқ ифодалаш мумкин (2-чизма).
Чизмадан кўринадики, мамлакат ЯММ 13 трлн. сўмни (М2 ва М3 шаргли раҳамлар йиғиндиси), ЯИМ эса 12 трлн. сўмни (М2 ва М] шартли раҳамлар йиғиндиси) ташкил этади.
ЯММ ва ЯИМ ўртасидаги фарқ у ҳадар аҳамиятли эмас. Бу фарқ ривожланган мамлакатларда ЯИМнинг ±1%ни ташкнл этади. БМТ статистиқа хизмати асосий кўрсаткич сифатида ЯИМдан фойдаланишни тавсия этади. Яқин вақтларга ҳадар АҚШ ва Японияда ЯММ кўрсаткичи қўлланилар эди, эндиликда бу мамлакатлар ҳам ЯИМ кўрсаткичини қўллай бошладилар.
2-чизма. ЯММ ва ЯИМ ўртасидаги таркибий нисбатлар.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи ҳисобга олинмоқда. Шунинг учун биз бундан кейинги ўринларда ялпи ички маҳсулот тўғрисида сўз юритамиз.
Миллий ишлаб чиқаришнинг ялпи ҳажмини тўғри ҳисоблаб чиқиш учун, мазкур йилда ишлаб чиқарилган барча маҳсулот ва хизматлар бир марта ҳисобга олиниши зарур. ЯИМ ҳажмини топишда сотилган ва қайта сотилган маҳсулотларни кўп марта ҳисобга олишларни бартараф қилиш учун, иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган қўшилган қийматлар йиғиндиси олинади.
Қўшилган қиймат — бу корхона ялпи маҳсулот и бозор нархидан (амортизация ажратмасидан ташқари) жорий моддий ҳаражатлар чиқариб ташланган миқдорига тенг.
ЯИМ йил давомида ишлаб чиқарилган барча пировард товарлар ва хизматларнинг бозор нархидаги суммаси бўлгаюгаги учун товарнинг ўзи, унинг нафлилиги кўпаймаган ҳолда нархлар ошиши эвазига унинг ҳажми ошиб кетиши мумкин. Нарх ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг ҳар хил элементларини ягона умумий асосга келтиришнинг энг кенг тарқалган кўрсаткичи сифатида фойдаланилади. Шунинг учун ялпи миллий маҳсулот та баҳо беришда номинал ва реал миллий маҳсулот ҳисобга олинади. Жорий бозор нархларида ҳисобланган миллий маҳсулот номинал миллий маҳсулот, ўзгармас, қиёсий нархларда ҳисобланган миллий маҳсулот эса реал миллий маҳсулот деб юритилади. Ҳар хил йилларда ишлаб чиқарилган ЯИМ қийматини фақат нарх ўзгармаган такдирда ўзаро таққослаш мумкин бўлади. Бундан ташқари нарх даражаси бизга иқтисодиётда инфляция (нарх даражасининг ўсиши) ёки дефляция (нарх даражасининг камайиши) ўрин тутганлигини ва унинг миқёси қандайлигини билиш имконини беради.
Нарх даражаси индекс шаклида ифодаланади. Нарх индекси жорий йилдаги маълум гуруҳ товарлар ва хизматлар тўплами нархларм суммасини, худди шундай товарлар ва хизматлар мивдорининг базис даврдаги нархлари суммасига таккослаш орқали ҳисобланади.
Такқослашнинг бошланғич даври «базис йил» дейилади. Агар айтилганларни формула шаклигакелтирсак, у қуйидаги кўринишни олади:
Амалиётда қатор ҳар хил товар ва хизматлар тўплами ёки истеъмол саватининг нарх индекси ҳисобланади. Ғарб мамлакатлари ва хусусан АҚШда бу индекслар ичида энг кенг қўлланиладигани истеъмол нархлари индекси ҳисобланади. Унинг ёрдамида типик шаҳар аҳолиси сотиб оладиган, истеъмол товар ва хизматларининг 300 тўрини ўз ичига олувчи бозор саватининг қайд қилинган нархлари ҳисобланади. Аммо нархнинг умумий даражасини ҳисоблаш учун ЯИМ нарх индексидан фойдаланилади. ЯИМ нарх индекси анча кенг тушунча бўлиб, у ўз ичига нафақат истеъмол товарлари, балки инвестицион товарлар, давлат томонидан сотиб олинадиган ҳамда ҳалкаро бозорда сотилган ва сотиб олинган товарлар ва хизматлар нархларини ҳам олади. ЯИМ нарх индекси номинал ЯИМни реал ЯИМга айлантириб ҳисоблаш имкониятини беради. Номинал ЯИМ шу маҳсулот ишлаб чиқарилган даврда амал қилиб турган нархларда ифодаланган ишлаб чиқариш ҳажмини билдиради.
Жорий йилдаги номинал ЯИМни реал ЯИМга айлантиришнинг анча оддий ва тўғридан-тўғри усули номинал ЯИМни нарх индекси (НИ)га бўлишдир, яъни:
Иқтисодиётда йилликишлаб чиқариш ҳажмининг кўрсаткичи ЯИМ билан бирга, унинг таркибий қисмлари сифатида ҳисобланиш мумкин бўлган бир қатор ўзаро боғлиқ кўрсаткичлар мавжуд бўладики, улар миллий иқтисод иётнинг турли томонларини тавсифлаб беради.
ЯММ ва ЯИМ ишлаб чиқариш ялпи ҳажмининг кўрсаткичи сифатида битга муҳим камчиликка эга. Улар мазкур йилда ишлаб чикдриш жараёнида фойдаланилган асосий капиталнинг ўрнини қоплаш учун зарур бўлган қийматни ҳам ўз ичига олади.
ЯИМдан жорий йилда ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган асосий капитал киймаги ёки йиллик амортизация суммаси айириб гашланса соф миллий маҳсулот (СММ) кўрсаткичи ҳосил бўлади: ЯИМ - амортизаци я йшлик суммаси = СММ .
СММ қийматига давлат томонидан ўркатиладиган эгри солиқдар суммаси киради. Эгри солиқлар корхона томонидан ўрнатиладиган нархга қўшимча ҳисобланади. Бундай солиқлар оғирлиги истеъмолчи зиммасига тушади ва унинг адсобига ўзларининг даромадининг бир қисмини йўқотади. Шунинг учун, СММдан эгри солиқлар чиқариб ташланса миллий даромад (МД) кўрсаткичи ҳосил бўлади:
СММ —бизнесга эгри солиқ = миллий даромад .
Амалиётда ишлаб чиқарилган ва фойдаланилган миллий даромад фарқланади. Ишлаб чиқарилган миллий даромад - бу янгидан яратилган қийматнинг бутун ҳажми. Фойдаланилган миллий даромад - бу ишлаб чиқарилган миллий даромаддан йўқотишлар (табиий офатлар, маҳсулот ларни заҳирада сақлашдаги йўқотишлар ва ҳ.к.) ва ташқи савдо қолдиғи чиқариб ташланган миқдорга тенг.
Миллий даромадни, даромадлар барча турларини (амортизация ажратмаси ва бизнесга эгри солиқлардан ташқари) қўшиб чиқиш йўли билан ҳам аниқлаш мумкин.
Миллий даромаднинг бир қисми, жумладан ижтимоий сугуртага ажратмалар, корхона фойдасидан тўланувчи солиқлар ва корхонанинг тақсимланмайдиган фойдаси амалда уй хўжаликлари қўлига келиб тушмайди. Аксинча, уй хўжаликлари оладиган даромаднинг бир қисми, масалан, ижтимоий тўловлар - улар меҳнатининг натижаси ҳисобланмайди.
Шахсий даромад кўрсаткичини топиш учун миллий даромаддан уй хўжаликлари қўлига келиб тушмайдиган даромадларнинг юқоридаги учта тўрини чиқариб ташлашимиз ҳамда жорий меҳнат фаолиятининг натижаси хисобланмаган даромадларни унга қўшишимиз зарур.
Миллий даромад - Ижтимоий сугурта ажратмаси - Корхона фойдасига солиқлар -Корхонанинг тақсимланмайдиган фойдаси + Ижтимоий тўловлар = Шахсий даромад
Шахсий даромаддан солиқлари тўлангандан кейин, уй хўжаликларининг тўлиқ тасарруфида қоладиган даромад шаклланади.
Солиқлар тўлангандан кейинги даромад шахсий даромаддан шу даромад ҳисобидан тўланадиган солиқлар миқдорини чиқариб ташлаш йўли билан ҳисобланади.
Солиқлар тўлангандан кейинги даромад уй хўжаликлари энг охирида эга бўладиган даромад ҳисобланиб, алоҳида шахс ва оилалар ўз тасарруфида бу даромадларнинг бир қисмини истеъмол учун сарфлайди ва бошқа қисмини жамғармага йўналтиради.
Миллий маҳсулот ҳажмининг аниқ баҳоланишига ҳуфёна иқтисодиёт таъсир кўрсатади. Хуфёна иқтисодиёт - бу товар-моддий бойликлар ва хизматларнинг Жамият томонидан назорат қилинмайдиган ҳаракати, яъни давлат бошқарув органларидан яширин ҳолда алоҳида фуқаролар ва ижтимоий гуруҳлар ўртасида амалга оширилувчи ижтимоий-иқтисодий муносабатлардир. Бу муносабатлар ўз ичига иқтисодий фаолиятнинг барча хисобга олинмаган, тартибга солинмаган турларини олади. Хуфёна иқтисодиёт таркибига қўйидагилар киради:
1) жиноятга алоқадор иқтисодиёт - расмий иқтисодиёт таркибига иқтисодий жиноятнинг киритилиши (бойликларнинг талон-тарож қилиниши; назоратнинг ҳар қандай шаклидан яширинган ҳолдаги ҳуфёна иқтисодий фаолият - наркобизнес, қимор ўйинлари, фоҳишабозлик; даромадларни ноиқтисодий қайта тақсимлаш шакли сифатидаги фуқароларнинг шахсий мулкига қарши умумжиноий ҳаракатлар - босқинчилик, шахсий мулкни зўрлик билан тортиб олиш, ўғирлаш, рэкет);
2) сохта иқтисодиёт - ҳисобга олиш ва ҳисоботларнинг амалдаги тизимига сохта натижаларни ҳақиқий натижа сифатида киритувчи расмий иқтисодиёт (қўшиб ёзишлар);
3) норасмий иқтисодиёт - иқтисодий субъектлар ўртасидаги норасмий узаро алоқалар тизими бўлиб, у мазкур субьектлар ўртасидаги шахсий муносабатлар ва бевосита алоқаларга асосланади;
4) яширин иккаламчи иқтисодиёт - якка тартибдаги ва кооператив фаолиятнинг назоратдан яширинган, яъни қонун томонидан тақиқланган ёки белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган тури.
3. Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш усуллари
Миллий маҳсулотни ҳисоблашда миллий ҳисоблар тизимидан фойдаланилади. Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) - бу барча асосий иқтисодий жараёнларни, такрор ишлаб чиқариш шароитлари, жараёнлари ва натижаларини тавсифловчи ўзаро боғлиқ макроиқтисодий кўрсаткичлар, таснифлар ва гурухлар тизими.
МҲТ БМТ томонидан эълон қилинган «Миллий ҳисоблар ва ёрдамчи жадваллар тизими» номли ҳужжат асосида ҳалқаро статистикада стандарт тизим сифатида 1953 йилдан бошлаб қўлланила бошлади. Ҳозирги даврда дунёнинг 100 дан ошиқ мамлакатларида, шу жумладан Ўзбекистонда мазкур тизим кенг қўлланилади.
Миллий ҳисоблар тизими асосини йиғма баланслар ташкил қилади. Бунга даромад ва ҳаражатлар баланси мисол бўлиши мумкин. Даромадлар хўжалик бирликлари ва аҳоли умумий даромадлари (иш ҳақи, фойда, даромадларнинг бошқа турлари, амортизация) суммасини акс эттиради. Ҳаражатлар тўртта гурухдан иборат бўлади: истеъмол, инвестициялар, давлат ҳариди, соф экспорт. Миллий ҳисоблар макроиқтисодиётнинг меъёрдаги - мувозанатли ҳолатга эришиш даражасини аниқлашга ёрдам беради.
Ушбу миллий ҳисоблар тизими асосида ЯИМ уч хил усул билан ҳисобланиши мумкин:
Биринчи усул - бу ЯИМни ҳисоблашга қўшилган қийматлар бўйича ёндашув Бунда миллий иқтисодиётнинг барча тармоқлари бўйича яратилган қўшилган қийматлар қўшиб чиқилади (ЯИМ тармоқ ва ишлаб чиқаришлар бўйича). Бу усул билан ҳисобланган ЯИМ алоҳида тармоқларнинг шу маҳсулотини яратишдаги ўрнини ва ҳиссасини аниқлаш имконини беради.
Иккинчи усул - бу ЯИМни ҳисоблашга сарф-ҳаражатлар бўйича ёндашув
Бунда мазкур йилда ишлаб чиқарилган барча маҳсулот (хизмат)лар ҳажмини сотиб олишга қилинган бутун сарфлар қўшиб чиқилади. Миллий иқтисодиётда ишлаб чиқарилган пировард маҳсулотларни мамлакат ичида хўжаликнинг учта субъекти - уй хўжаликлари, давлат, тадбиркорлар, ҳамда ташқаридан чет эллик истеъмолчилар сотиб олиши мумкин.
Уй хўжаликларининг истеъмол сарфлари - бу кундалик эҳтиёждаги товарларга, хизматларга, узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол буюмларига ва бошқаларга қилинадиган сарфлардир.
Инвестицион сарфлар - тадбиркорлик секторининг асосий капитални ялпи жамғаришга қиладиган сарфларидир. Инвестицион сарфлар асосан учта қисмдан иборат: а) тадбиркорлар томонидан машина, ускуна ва станокларнинг барча ҳариди; б) барча қурилишлар; в) заҳираларнинг ўзгариши.
Биринчи гурух элементларнинг «инвестицион сарфлар» таркибига киритилиш сабаби аниқ; қурилишларнинг бундай сарфлар таркибига киритилиши. янги фабрика, омбор ёки элеватор қурилиши инвестициялар шакли ҳисобланади. ЯИМ таркибига товар захираларниш кўпайиши, яъни ишлаб чиқарилган, лекин мазкур йилда сотилмаган барча маҳсулотлар киритилади. Яъни ЯИМ ўз ичига йил давомидаги заҳиралар ва эхтиётлар барча ўсишининг бозор қийматини олади. Захираларнинг бу ўсиши ЯИМга жорий ишлаб чиқариш ҳажми кўрсаткичи сифатида қўшилади.
Заҳиралар камайганда, бу камайиш ЯИМ ҳажмидан чиқарилиши зарур. Заҳираларнинг камайиши йил давомида миллий иқтисодиётда ишлаб чиқарилгандан кўпроқ маҳсулот сотилганлигини билдиради. Бошқача айтганда Жамият мазкур йилда ишлаб чиқарилган барча маҳсулотни ва бунга қўшимча олдинги йиллардан қолган заҳираларнинг бир қисмини истеъмол қилган бўлади.
Миллий ҳисоблар тизимида ЯИМни ҳисоблашда ялпи, хусусий ва ички инвестициялар тушунчасидан фойдаланилади. Хусусий ва ички инвестициялар мос равишда хусусий ва миллий компаниялар амалга оширадиган инвестицион сарфларни билдиради. Ялпи инвестициялар ўз ичига жорий йилда ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган машина, ускуна ва қурилмаларнинг ўрнини қоплаш учун мўлжалланган барча инвестицион товарлар ишлаб чиқаришни, ҳамда иқтисодиётда капитал қўйилмалар ҳажмига ҳар қандай соф қўшимчаларни олади. Ялпи инвестициялар моҳиятига кўра истеъмол қилинган асосий капитални қоплаш суммасини ва инвестицияларнинг ўсган қисмидан иборат бўлади. Бошқа томондан соф хусусий ички инвестициялар тушунчаси жорий йил давомида қўшилган инвестицион товарлар суммасини тавсифлаш учун ишлатилади.
Давлат сарфлари - бу маҳсулотларни ва иқтисодий ресурсларни, хусусан ишчи кучини сотиб олишга давлатнинг (бошқарувнинг қуйи ва маҳаллий органлари билан бирга) қилган барча сарфларини ўз ичига олади.
Чет элликларнинг миллий иқтисодиёт товарларига сарфлари худди мамлакат ичидаги истеъмолчилик сарфлари каби миллий ишлаб чиқариш даражасига боғлиқ. Шу сабабли ЯИМни сарфлар бўйича ҳисоблашда товар ва хизматларга чет элликларнинг сарфлари, яъни экспорт қиймати ҳам қўшилади. Бошқа томондан, истеъмол ва инвестицион сарфлар ҳамда давлат маблағларининг бир қисми импорт қилинган, яъни чет элда ишлаб чиқарилган товарларга сарфланади. Миллий ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми асоссиз ошиб кетмаслиги учун импорт ҳажми ЯИМ таркибидан чиқарилади. Экспорт ва импорт миқдорлари ўртасидаги фарқ товар ва хизматларнинг соф экспорти ёки оддий қилиб соф экспорт дейилади. Соф экспорт ижобий ва салбий бўлиши мумкин. Агар экспорт импортдан ортиқ бўлса ижобий, импорт экспортдан ортиқ бўлса салбий бўлади.
Қараб чиқилган сарфларнинг тўрт тоифасига нотижорат муассасалар (касаба уюшмалар, сиёсий партиялар, диний ташкилотлар ва ижтимоий ташкилотлар) сарфлари ва моддий айланма воситалари заҳирасидаги ўзгаришларни қўшиб чиқиш йўли билан ЯИМ ҳажми аниқланади.
Учинчи усул - бу ЯИМни ҳисоблашга даромадлар бўйича ёндашув.
Мазкур йилда ишлаб чиқарилган пировард маҳсулот ҳажмидан олинган барча даромадлар уй хўжаликлари ихтиёрига иш ҳақи, рента тўловлари, фоиз ва фойда шаклида келиб тушади. Шу сабабли бу усулда ЯИМ пировард маҳсулот ҳисобидан олинган ана шу барча даромадларни қўшиб чиқиш орқали аниқланади.
ЯИМни даромадлар бўйича ҳисоблашда уй хўжаликлари, корхона ва давлат муассасаларининг дастлабки, яъни тақсимланган даромадларини меҳнат ҳақи ва ялпи фойдага (рента, ссуда фоизи ва тадбиркорлик фойдаси ва ҳ.к.) ажратиш мумкин. ЯИМни мазкур усул бўйича ҳисоблашда даромадларнинг барча суммасига истеъмол қилинган асосий капитал қиймати (амортизация ажратмаси) ва бизнесга эгри солиқлар суммаси ҳам қўшилади.
учта қисмдан иборат: а) тадбиркорлар томонидан машина, ускуна ва станокларнинг барча ҳариди; б) барча қурилишлар; в) заҳираларнинг ўзгариши.
Биринчи гуруҳ элементларнинг «инвестицион сарфлар» таркибига киритилиш сабаби аниқ; қурилишларнинг бундай сарфлар таркибига киритилиши. ўз-ўзидан аниқки, янги фабрика, омбор ёки элеватор қурилиши инвестициялар шакли ҳисобланади. ЯИМ таркибига товар захираларнинг кўпайиши, яъни ишлаб чиқарилган, лекин мазкур йилда сотилмаган барча маҳсулотлар киритилади. Бошқача айтганда ЯИМ ўз ичига йил давомидаги заҳиралар ва эхтиётлар барча ўсишининг бозор қийматини олади. Захираларнинг бу ўсиши ЯИМга жорий ишлаб чиқариш ҳажми кўрсаткичи сифатида қўшилади.
Заҳиралар камайганда, бу камайиш ЯИМ ҳажмидан чиқарилиши зарур. Заҳираларнинг камайиши йил давомида миллий иқтисодиётда ишлаб чиқарилгандан кўпроқ маҳсулот сотилганлигини билдиради. Бошқача айтганда Жамият мазкур йилда ишлаб чиқарилган барча маҳсулотни ва бунга қўшимча олдинги йиллардан қолган заҳираларнинг бир қисмини истеъмол қилган бўлади.
Миллий ҳисоблар тизимида ЯИМни ҳисоблашда ялпи, хусусий ва ички инвестициялар тушунчасидан фойдаланилади. Хусусий ва ички инвестициялар мос равишда хусусий ва миллий компаниялар амалга оширадиган инвестицион сарфларни билдиради. Ялпи инвестициялар ўз ичига жорий йилда ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган машина, ускуна ва қурилмаларнинг ўрнини қоплаш учун мўлжалланган барча инвестицион товарлар ишлаб чиқаришни, ҳамда иқтисодиётда капитал қўйилмалар ҳажмига ҳар қандай соф қўшимчаларни олади. Ялпи инвестициялар моҳиятига кўра истеъмол қилинган асосий капитални қоплаш суммасини ва инвестицияларнинг ўсган қисмидан иборат бўлади. Бошқа томондан соф хусусий ички инвестициялар тушунчаси жорий йил давомида қўшилган инвестицион товарлар суммасини тавсифлаш учун ишлатилади.
Давлат сарфлари - бу маҳсулотларни ва иқтисодий ресурсларни, хусусан ишчи кучини сотиб олишга давлатнинг (бошқарувнинг қуйи ва маҳаллий органлари билан бирга) қилган барча сарфларини ўз ичига олади.
Чет элликларнинг миллий иқтисодиёт товарларига сарфлари худди мамлакат ичидаги истеъмолчилик сарфлари каби миллий ишлаб чиқариш даражасига боғлиқ. Шу сабабли ЯИМни сарфлар бўйича ҳисоблашда товар ва хизматларга чет элликларнинг сарфлари, яъни экспорт қиймати ҳам қўшилади. Бошқа томондан, истеъмол ва инвестицион сарфлар ҳамда давлат маблағларининг бир қисми импорт қилинган, яъни чет элда ишлаб чиқарилган товарларга сарфланади. Миллий ишлаб чиқариш умумий ҳажми асоссиз ошиб кетмаслиги учун импорт ҳажми ЯИМ таркибидан чиқарилади. Экспорт ва импорт миқдорлари ўртасидаги фарқ товар ва хизматларнинг соф экспорти ёки оддий қилиб соф экспорт дейилади. Соф экспорт ижобий ва салбий бўлиши мумкин. Агар экспорт импортдан ортиқ бўлса ижобий, импорт экспортдан ортиқ бўлса салбий бўлади.
Қараб чиқилган сарфларнинг тўрт тоифасига нотижорат муассасалар (касаба уюшмалар, сиёсий партиялар, диний ташкилотлар ва ижтимоий ташкилотлар) сарфлари ва моддий айланма воситалари захирасидаги ўзгаришларни қўшиб чиқиш йўли билан ЯИМ ҳажми аниқланади.
Учинчи усул - бу ЯИМни ҳисоблашга даромадлар буйича ёндашув.
Мазкур йилда ишлаб чиқарилган пировард маҳсулот ҳажмидан олинган барча даромадлар уй хўжаликлари ихтиёрига иш ҳақи, рента тўловлари, фоиз ва фойда шаклида келиб тушади. Шу сабабли бу усулда ЯИМ пировард маҳсулот ҳисобидан олинган ана шу барча даромадларни қўшиб чиқиш орқали аниқланади.
ЯИМни даромадлар бўйича ҳисоблашда уй хўжаликлари, корхона ва давлат муассасаларининг дастлабки, яъни тақсимланган даромадларини меҳнат ҳақи ва ялпи фойдага (рента, ссуда фоизи ва тадбиркорлик фойдаси ва ҳ.к.) ажратиш мумкин. ЯИМни мазкур усул бўйича ҳисоблашда даромадларнинг барча суммасига истеъмол қилинган асосий капитал қиймати (амортизация ажратмаси) ва бизнесга эгри солиқлар суммаси ҳам қўшилади.
ЯИМни ҳисоблашда унинг таркибига кирган даромадлар ва даромад билан боғлиқ бўлмаган сарфлар (амортизация ва эгри солиқлар) нинг алоҳида турларини тўлароқ қараб чиқамиз.
Амортизация ажратмаси шу йил ишлаб чиқарилган маҳсулот (ЯИМ) қиймати таркибига ишлаб чиқариш ҳаражатлари сифатида кириб, маҳсулот сотилиши натижасида пул шаклида қайтиб келади ва амортизация фонли ҳисобида тўпланиб боради.
Эгри солиқлар корхоналар учун ишлаб чиқариш ҳаражатлари сифатида чиқади ва шу сабабли маҳсулот нархига қўшилади. Бундай солиқлар ўз ичига акциз тўловлари, сотишдан олинадиган солиқлар, мулк солиғи, лицензия ва божхона тўловларини олади.
Даромадларнинг энг муҳим тури-иш ҳақи тадбиркорлар ва давлат томонидан ишчи кучини тақдим қилганларга тўланади. У иш ҳақига кўплаб қўшимчалар, ижтимоий суғурта тўловлари ва нафақа таъминотининг ҳар ҳил хусусий фондлари, ишсизлик нафақалари ва бошқа ҳар ҳил мукофот ҳамда имтиёзларларни ўз ичига олади. Иш ҳақига бу қўшимчалар иш кучини ёллаш билан боғлиқ бўлган ҳаражатининг бир қисми сифатида чиқади ва шу сабабли корхонанинг иш ҳақи тўлашга умумий сарфларининг таркибий қисми сифатида қаралади.
Рента тўловлари иқтисодиётни ресурслар (капитал, ер) билан таъминловчи уй хўжаликларининг оладиган даромади ҳисобланиб, корхона ҳаражатлари таркибига киради.
Фоиз пул капитали эгаларига пул даромади тўловларидан иборат. Бунда давлат томонидан амалга ошириладиган фоизли тўловлар, фоизли даромадлар таркибидан чиқарилади.
Мулкдан олинадиган даромадлар икки турга бўлинади: бир қисми мулкга даромад ва бошқа қисми эса корпорациялар фойдаси, дейилади.
Асосий таянч тушунчалар:
Макроиқтисодиёт - моддий ва номоддий ишлаб чиқариш соҳаларини яхлит бир бутун қилиб бирлаштирган миллий иқтисодиёт ва жаҳон хўжалиги даражасидаги иқтисодиётдир.
Миллий ҳисоблар тизими - миллий маҳсулотни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ҳамда улардан фойдаланишни тавсифлайдиган ўзаро боғлиқ, кўрсаткичлар тизими.
Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) - миллий иқтисодиётда бир йил давомида вужудга келтирилган ва бевосита истеъмолчиларга бориб тушадиган пировард маҳсулот ва хизматларнинг бозор нархларидаги суммаси.
Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) - йил давомида мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилган пировард маҳсулот ва хизматларнинг бозор нархларидаги қиймати.
Соф миллий маҳсулот (СММ) - амортизация ажратмалари суммасига камайтирилган ЯИМ сифатида чиқиб, тақрибан миллий даромад ва эгри солиқлардан иборат бўлади.
Миллий даромад - янгидан вужудга келтирилган қиймат бўлиб, СММдан эгри солиқларни чиқариб ташлаш йўли билан аниқланади.
Шахсий даромад - миллий даромаддан ижтимоий суғурта ажратмалари. корхона фойдасидан олинадиган солиқлар ва корхонанинг тақсимланмайдиган фойдасини чиқариб ташлаш ҳамда аҳоли қўлига келиб тушадиган ижтимоий тўловлар суммасини қўшиш йўли билан аниқланади.
Номинал ЯИМ - жорий нархларда ҳисобланган ЯИМ.
Реал ЯИМ - нархларнинг ўзгаришини ҳисобга олиб, ўзгармас ёки қиёсий нархларда ҳисобланган ЯИМ.
Қўшилган қиймат - ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматидан сотиб олинган ва унумли истеъмол қилинган хом ашё ва материаллар қиймати чиқариб ташлангандан кейин қолган қисмининг бозор қиймати.
Оралиқ маҳсулот - ишлов бериш, қайта ишлаш ва қайта сотиш мақсадларида сотиб олинган маҳсулотлар.
Пировард маҳсулот - ишлаб чиқариш жараёни якунланган, шахсий ва унумли истеъмол қилиш га тайёр бўлган маҳсулотлар.
Хуфёна иқтисодиёт - ЯИМни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва ундан фойдаланишнинг расмий иқтисодиётдан яширин қисми.
Назорат учун савол ва топшириқлар:
1. Оддий ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг фарқи нимада? Улар иқтисод- иётнинг қандай кўринишлари учун хос эканлигини изоҳланг.
2. Миллий иқтисодиёт тушунчаси нимани ифодалайди? Унинг қандай таркибий қисмлари мавжуд?
3. Макроиқтисодий кўрсаткичлар нималар ва улар миллий иқтисодиётда қандай рол ўйнайди?
4. ЯИМ ва СММ бир-биридан нима билан фарқланади? СММ ва миллий даромад-чи?
5. Миллий маҳсулот ҳаракат шакллари тавсифини беринг.
6. ЯИМ қандай усулларда ҳисобланади? Уларнинг фарқи нимадан иборат.
7. Номинал ва реал ЯИМ тушунчаларини изоҳланг. Уларнинг фарқини кўрсатинг.
8. Агар жорий йилдаги номинал ЯИМ ҳажми 700 млрд. сўмга, нарх индекси 1,5 га тенг бўлса, реал ЯИМ ҳажми қанча бўлади? Агар нарх индекси 0,8 га тенг бўлса-чи?
9. Такрорий ҳисоб, қўшилган қиймат, оралиқ маҳсулот ва пировард маҳсулот тушунчаларини изоҳлаб беринг.
10. Соф иқтисодий фаровонлик кўрсаткичининг моҳияти ҳамда ҳисоблаш тартибини тушунтириб беринг.
13-МАВЗУ. ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ВА МИЛЛИЙ БОЙЛИК
Режа:
1. Иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичлари.
2. Иқтисодий ўсишнинг омиллари.
3. Иқтисодий ўсиш моделлари.
4. Миллий бойлик тушунчаси ва унинг таркибий тузилиши.
КИРИШ
Жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий ва бошқа барча муаммоларни ҳал қилишнинг асосий йўли - бу миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва иқтисодий ўсишига эришишдир. Аҳоли фаровонлигининг ошиб бориши ҳам пировард натижада иқтисодий ўсиш даражаси ва суръатларига боғлиқ. Шу сабабли мавзу иқтисодий ривожланишнинг моҳияти, унинг даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар, иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичларини баён қилиш билан бошланади. Мавзу давомида иқтисодий ўсишнинг омиллари, миллий бойлик ва унинг таркибий тузилишини, иқтисодий ўсиш борасида мавжуд бўлган турли моделлар мазмунини ёритиб беришга ҳам ўрин ажратилади.
1. Иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичлари
Миллий иқтисодиётда иқтисодий ривожланиш қийин аниқланадиган жараён бўлганлиги сабабли, унинг мезонларидан бири бўлган иқтисодий ўсиш кўпроқ таҳлил қилинади.
Иқтисодий ўсиш бевосита ялпи ички маҳсулот миқдорининг мутлақ ва аҳоли жон бошига ҳамда иқтисодий ресурс ҳаражатлари бирлиги ҳисобига кўпайиши ўсиш сифатининг яҳшиланишида ва таркибининг такомиллашувида ифодаланади.
Иқтисодий ўсишни ЯИМ мутлоқ ҳажмининг ортиши орқали ёки аҳоли жон бошига реал ЯИМ миқдорининг ортиши орқали ўлчаш бунинг қандай мақсадда амалга оширилаётганига боғлиқ бўлади. Одатда бирон-бир мамлакат иқтисодий ўсишини ЯИМ мутлақ ҳажмининг ортиши орқали ўлчаш унинг иқтисодий салоҳиятини баҳолашда, аҳоли жон бошига реал ЯИМ миқдорининг ортиши орқали ўлчаш эса мамлакатдаги турмуш даражасини тақкослашда қўлланилади.
Мамлакатнинг иқтисодий ўсиш суръатини тавсифлайдиган мазкур кўрсаткичлар (реал ЯИМ ва аҳоли жон бошига реал ЯИМнинг ўсиши) миқдорий кўрсаткичлар бўлиб, улар биринчидан, маҳсулот сифатининг ошишини тўлиқ ҳисобга олмайди ва шу сабабли фаровонликнинг ҳақикий ўсишини тўлиқ тавсифлаб беролмайди; иккинчидан, реал ЯИМ ва аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиши бўш вақтнинг сезиларли кўпайишини акс эттирмайди ва фаровонлик реал даражасининг пасайтириб кўрсатилишига олиб келади; учинчидан, иқтисодий ўсишни миқдорий ҳисоблаш бошқа томондан унинг атроф муҳитга ва инсоннинг ҳаётига салбий таъсирини ҳисобга олмайда.
Шунга кўра, иқтисодий ўсишнинг барча тавсифи йиллик ўсиш суръатларининг фоиздаги ўлчовида тўлиқ ўз ифодасини топади:
бу ерда:
ЎС - иқтисодий ўсиш суръати, фоизда;
ЯИМбшисдавр - таққосланаётган давр (йил)даги реал ЯИМ ҳажми;
ЯИМжорий давр - жорий давр (йил)даги реал ЯИМ ҳажми.
Мамлакатимизда кейинги йиллар давомида ЯИМнинг ўсиш суръати ҳамда аҳоли жон бошига ўсиши тўғрисидаги маълумотларни 1-жадвалдан кўриш мумкин.
Шунингдек, иқтисодий ўсиш мамлакат ишлаб чиқариш имкониятларининг кенгайиб боришини ҳам англатади. Миллий ишлаб чиқариш натижаларининг миқдор жиҳатидан кўпайиши ва сифат жиҳатидан такомиллашиб бориши пировардида ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғининг ўнг томонга қараб силжишига олиб келади. Айтайлик, 2006 йилдаги миллий ишлаб чиқариш ҳажми (Усиб) 2000 йилдаги (Усиш)га нисбатан ўсди. Бу ўсиш ўз навбатида миллий ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғининг ҳам кенгайишига олиб келади (2-чизма).
Чизмадан кўринадики, иқтисодий ўсиш натижасида ишлаб чиқарилган ижтимоий маҳсулот миқдори ортади, бу эса аҳоли турмуш фаровонлигини ошишига олиб келади. Иқтисодиёт мавжуд эҳтиёжларни янада тўлароқ қондириш имконига эга бўлади.
Иқтисодий ўсишнинг аҳамияти тўғрисида гапирилганда унинг даражасини ҳам эътиборда тутиш лозим. Иқтисодий ўсиш суръатларининг аҳамиятлилик даражаси турли мамлакатлар реал ЯИМнинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда фарқланади. Реал ЯИМ ҳажми нисбатан кичик бўлган мамлакатлар учун 8-10% даражасидаги иқтисодий ўсиш суръати меъёрдаги ҳолат саналиши, реал ЯИМ ҳажми жуда катта бўлган мамлакатлар учун 2-3% даражасидаги иқтисодий ўсиш суръати эса аҳамиятли кўрсаткич ҳисобланиши мумкин.
2-чизма. Иқтисодий ўсиш натижасида миллий иқтисодиёт ишлаб чиқариш имкониятларининг кенгайиши.
Ижтимоий маҳсулотнинг ўсиш суръати билан ишлаб чиқариш омиллари миқдорининг ўзгариши ўртасидаги нисбат иқтисодий ўсишнинг экстенсив ёки интенсив турларини белгилаб беради.
Экстенсив иқтисодий ўсишга ишлаб чиқаришнинг аввалги техникавий асоси сақланиб қолган холда ишлаб чиқариш омиллари миқдорининг кўпайиши туфайли эришилади. Айтайлик, маҳсулот ишлаб чиқаришни икки ҳисса кўпайтириш учун мавжуд корхона билан бир қаторда ўрнатилган ускуналарнинг қуввати, миқдори ва сифати, ишчи кучининг сони ва малака таркиби бўйича худди ўшандай яна бир корхона қурилади. Экстенсив ривожланишда, агар у соф ҳолда амалга оширилса, ишлаб чиқариш самарадорлиги ўзгармай қолади.
Иқтисодий ўсишнинг интенсив тури шароитида маҳсулот чиқариш миқёсларини кенгайтиришга ишлаб чиқариш омилларини сифат жиҳатидан такомиллаштириш, янада илғор ишлаб чиқариш воситаларини ва янги техникани қўллаш, ишчи кучи малакасини ошириш, шунингдек мавжуд ишлаб чиқариш потенциалидан яхшироқ фойдаланиш йули билаи эришилади. Интенсив ишлаб чиқаришга жалб этилган ресурсларнинг ҳар бир бирлигидан олинадиган самаранинг, пировард маҳсулот миқдорининг ўсишида, маҳсулот сифатининг ошишида ўз ифодасини топади.
Реал ҳаётда экстенсив ва интенсив омилар соф ҳолда, алоҳида-алоҳида мавжуд бўлмайди, балки муайян уйғунликда, бир-бири билан қўшилган тарзда бўлади. Шу сабабли кўпроқ устувор экстенсив ва устувор интенсив иқтисодий ўсиш турлари ҳақида сўз юритилади.
Иқтисодий ўсишнинг алоҳида томонларини тавсифловчи кўрсаткичлари ҳам мавжуд бўлиб, улардан асосийлари ишлаб чиқарувчи кучлар ривожланиш даражаси, меҳнат унумдорлигининг ўсиши ва иш вақтини тежаш, шахсий даромад ва фойда массаси, миллий иқтисодиётнинг тармоқ тузилиши кабилар ҳисобланади.
Ишлаб чиқарувчи кучлар даражаси қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади:
а) ишлаб чиқариш воситаларининг ривожланганлик даражаси;
б) ходимнинг малакаси ва тайёргарлик даражаси;
в) ишлаб чиқаришнинг моддий ва шахсий омили ўртасидаги нисбат;
г) меҳнат тақсимоти, ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши, ихтисослаштирилиши ва кооперацияси.
Иқтисодий ўсишнинг жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган бошқа кўрсаткичи иқтисодиётнинг тармоқ тузилиши ҳисобланади. У тармоқлар бўйича ҳисоблаб чиқилган ЯИМ кўрсаткичи асосида таҳлил қилинади. Бунда иқтисодиётнинг йирик соҳалари, моддий ва номоддий ишлаб чиқариш тармоқлари ўртасидаги нисбат ҳам ўрганилади.
2. Иқтисодий ўсишнинг омиллари
Иқтисодий ўсишга таъсир кўрсатувчи омилларни шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳ таклиф омиллари, деб ҳам аталиб, иқтисодиётнинг ўсиш лаёқатини белгилаб беради:
1) табиий ресурсларнинг миқдори ва сифати;
2) ишчи кучи ресурслари миқдори ва сифати;
3) асосий капитал (асосий фондлар) нинг ҳажми;
4) технология ва фан-техника тараққиёти.
Бу омиллар ҳар бирининг ялпи маҳсулот ҳажмига таъсирини баҳолаш орқали иқтисодий ўсишни тавсифлаш мумкин.
Маълумки, ялпи миллий (ички) маҳсулот ишчи кучи, капитал ва табиий ресурслар сарфларининг функцияси ҳисобланади, яъни:
¥ = /(Ь,К,Ю,
бу ерда:
V - ялпи миллий (ички) маҳсулот;
Ь - ишчи кучи сарфлари;
К - капитал сарфлари;
N - табиии ресурслар сарфлари.
Бу функционал боғланишдан келиб чиққан ҳолда иқтисодий ўсишни белгилаб берувчи бир қатор хусусий кўрсаткичларни келтириб чиқариш мумкин:
1) меҳнат унумдорлиги (У/Ь) — маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг жонли меҳнат сарфларига нисбати;
2) меҳнат сиғими (Ъ/У) - жонли меҳнат сарфларининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига нисбати;
3) капитал самарадорлиги (¥/К) - маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг унга сарфланган капитал ҳаражатларига нисбати;
4) капитал сиғими (К/¥) - капитал ҳаражатларининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига нисбати;
5) табиий ресурслар самарадорлиги (УЛЧ) - маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг унга сарфланган табиий ресурслар ҳаражатларига нисбати;
6) маҳсулотнинг ресурслар сиғими (14/У) – табиий ресурслар сарфининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига нисбати;
7)ишчи кучининг капитал билан қуролланганлик даражаси (К/Ь) -ишлаб чиқариш жараёнида қўлланилаётган капитал ҳажмининг ишчи кучи миқдорига нисбати.
Иқтисодий ўсишни таҳлил қилишда юқорида кўриб чиқилган кўрсаткичлардан ташқари, яна кейинги қўшилган ишлаб чиқариш омиллари унумдорлиги кўрсаткичлари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу кўрсаткичлар, бошқа омиллар сарфи ўзгармагани ҳолда, ҳар бир алоҳида омил сарфининг қўшимча ўсиши таъсирида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг қўшимча ўсиши ҳажмини белгилаб беради:
1) кейинги қўшилган меҳнат унумдорлиги (ДУ/ДЬ);
2) кейинги қўшилган капитал унумдорлиги (ДУ/ДК);
3) кейинги қўшилган табиий ресурслар унумдорлиги (ДУ/ДМ).
Бу кўрсаткичлар ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг ўсишида ҳар бир омилнинг ҳиссасини намоён этиб, у қуйидагича аниқланади:
Иқтисодий ўсишга тақсимлаш омиллари ҳам таъсир қилади. Ишлаб чиқариш салоҳиятидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун нафақат ресурслар иқтисодий жараёнга тўлиқ жалб қилинган бўлиши, балки жуда самарали ишлатилиши ҳам зарур. Ресурсларнинг ўсиб борувчи ҳажмидан реал фойдаланиш ва уларни керакли маҳсулотнинг мутлоқ миқдорини оладиган қилиб тақсимлаш ҳам зарур бўлади.
4—чизма. Реал маҳсулот ўсишини аниқлаб берувчи омиллар.
Реал маҳсулот икки асосий усулда: кўпайтирилиши мумкин (4-чизма):
1) ресурсларнинг кўпроқ ҳажмини жалб этилити;
2) улардан анча унумли фойдаланиш йўли билан кўпайтирилиши мумкин (4-чизма):
Амалий ҳаётда иқтисодий ўсишни сусайтириб турувчи омиллар ҳам мавжуд бўладики, улар меҳнат муҳофазаси, атроф-муҳитнинг ифлосланиши каби ҳолатлар натижасида келиб чиқади. Кейинги йилларда республикамизда давлат томонидан атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, ходимлар меҳнат шароитини яхшилаш ва соғлиғини муҳофаза қилишни тартибга солишда муҳим тадбирлар амалга оширилди. Бу ўз навбатида иқтисодий ўсиш суръатига салбий таъсир кўрсатади. Чунки бундай тадбирларни амалга ошириш тегишли ҳаражатларни тақозо қилади. Шу орқали меҳнат унумдорлигини ошириш учун зарур бўлган маблағлар бошқа томонга жалб қилинади.
3. Иқтисодий ўсиш моделлари
Иқтисодчи олимларнинг иқтисодий ўсиш омилларини ўрганиш, ҳамда унинг келгусидаги натижаларини башорат қилиш борасидаги тадқиқотлари пировардида турли иқтисодий ўсиш моделларининг яратилишига олиб келди. Бу моделлар ўз мазмунига кўра бир-бирларидан фарқлансада, уларнинг асосида иккита назария - макроиқтисодий мувозанатнинг кейнсча (кейинчалик неокейнсча) назарияси, ҳамда ишлаб чиқаришнинг классик (кейинчалик неоклассик) назарияси ётади.
Иқтисодий ўсишни таҳлил қилишда неоклассик назария намоёндалари қуйидаги нотўғри назарий шартларга асосланадилар:
1) маҳсулот нинг қиймати барча ишлаб чиқариш омиллари томонидан яратилади;
2) ишлаб чиқариш омилларининг ҳар бири ўзининг кейинги қўшилган маҳсулот ига тегишли равишда маҳсулот қийматини яратишга ҳиссасини қўшади. Шунга кўра, бунга жавобан барча кейинги қўшилган маҳсулотга тенг келувчи даромад ҳам олади;
3) маҳсулот ишлаб чиқариш ва бунинг учун зарур бўлган ресурслар ўртасида миқдорий боғлиқлик мавжуд;
4) ишлаб чиқариш омилларининг эркин тарзда амал қилиши ҳамда улар ўртасида ўзаро бир-бирининг ўрнини босиш имконияти мавжуд.
Биз олдинги бобларда айтганимиздек, неоклассик ва бошқа айрим йўналишдаги назариётчилар бу ерда ҳам иккита услубий хатога йўл қўядилар:
1) улар ишлаб чиқариш омилларининг барчаси бир хил қиймат яратади, улар қийматни яратишда баравар иштирок этади, деб ҳисоблайдилар. Холбуки, барча ишлаб чиқариш воситалари ҳеч қандай янги қиймат яратмайдилар, балки ўзларининг қийматларига тенг миқдордаги қийматни жонли меҳнат ёрдамида янги яратилган маҳсулотга ўтказадилар. Лекин барча омиллар яратилган ва ўсган (кўпайган) маҳсулотнинг нафлилигини яратишда қатнашадилар;
2) улар доимо барча омиллар ичида жонли меҳнатнинг фаол роль ўйнашини, қолганлари эса пассив роль ўйнашини унутадилар. Чунки ҳеч бир табиий ресурс, капитал ресурслари жонли меҳнат томонидан ҳаракатга келтирилмаса, ўзича ҳаракатга кела олмаслиги, ириб-чириб ўз жойида ҳам жисмонан, ҳам қиймати йўқ бўлиб кетиши, уларнинг қиймати фақат жонли меҳнат томонидан саклаб қолиниши миллион йиллардан бери миллиард марталаб тасдиқланиб келмокда. Лекин негадир уларнинг бунга эътибор бергиси келмайди.
Неоклассик моделъ кўп омилли ҳисобланиб, америкалик иқтисод чи П.Дуглас ва математик Ч.Кобб яратган ишлаб чиқариш функцияси асос қилиб олинган. Кобб-Дуглас модели орқали ишлаб чиқариш ҳажмининт ўсишида ишлаб чиқариш турли омилларининг улушини аниқлашга ҳаракат қилиниб, у қуйидагича ифодаланади:
бу ерда:
У - ишлаб чиқариш ҳажми;
К-капитал сарфлари;
Ь - ишчи кучи сарфлари;
А, а, Р - ишлаб чиқариш функциясининг коэффициентлари:
А - мутаносиблик коэффициенти;
а ва (3 - ишлаб чиқариш ҳажмининг ишчи кучи ва капитал сарфлари бўйича эластиклик коэффициенти.
Эластиклик коэффициенти бир кўрсаткич миқдорининг ўзгариши натижасида бошқа бир кўрсаткич миқдорининг ўзгариши даражасини ифодалайди. Шунга кўра, а коэффициенти капитал сарфларининг 1%га ўсиши ишлаб чиқариш ҳажмининг неча фоизга ўсишини, |3 коэффициенти эса ишчи кучи сарфларининг 1%га ўсиши ишлаб чиқариш ҳажмининг неча фоизга ўсишини кўрсатади. а ва Знинг йиғиндиси ишчи кучи ва капитал сарфларининг бир вақтнинг ўзида 1%га ўсиши ишлаб чиқариш ҳажмининг неча фоизга ўсишини кўрсатади.
Ч.Кобб ва П.Дуглас ўз тадқиқотларида АҚШ қайта ишлаш саноатининг 1899-1922 йиллар мобайнидаги иш фаолиятини таҳлил қилиб, ишлаб чиқариш функциясининг кўрсаткичларини аниқлатшга ҳаракат қилганлар:
Бу кўрсаткичлар шунианглатадики, ўша даврда АҚШ қайта ишлаш саноатида капитал сарфларининг 1%га оширилиши ишлаб чиқариш ҳажмини 0,25%га, ишчи кучи сарфларининг 1%га оширилиши эса ишлаб чиқариш ҳажмини 0,75% га ошишига олиб келар экан.
Кейинчалик Кобб-Дугласнинг ишлаб чиқариш функциясини голланд иқтисодчиси Ян Тинберген янада такомиллаштириб, унга янги омил - техника тараққиёти кўрсаткичини киритди. Натижада ишлаб чиқариш функцияси формуласи қуйидаги кўринишни опли:
бу ерда: еп - вақт омили.
Ишлаб чиқариш функциясига вақт омилининг киритилиши эндиликда нафақат миқдор, балки «техника тараққиёти» атамаси орқали уйғунлашувчи сифат ўзгаришлари - ишчи кучи малакасининг ўсиши, инновация жараёнларининг кучайиши, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг такомиллашуви, Жамият миқёсида маълумотлилик даражасининг ошиши ва бошқаларни ҳам акс эттириш имконини берди.
Иқтисодий ўсишнинг кейнсча модели макроиқтисодий мувозанатнинг кейнсча назариясини ривожлантириш ва унга танқидий ёндашиш натижасида вужудга келган. Бу моделлар орасида инглиз олими Р.Ҳаррод ва америкалик олим Е.Домарнинг иқтисодий ўсиш моделлари эътиборга молик ҳисобланади.
Ҳар иккала моделнинг умумий жиҳатлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар орқали шартланади: 1) улар неоклассик моделлардан фарқли ўлароқ бир омилли модель ҳисобланади. Яъни бу моделларда миллий даромаднинг ўсиши фақат капитал жамғаришнинг функцияси ҳисобланиб, капитал самарадорлигига таъсир кўрсатувчи ишчи кучи бандлигининг ошиши, ФТТ ютуқларидан фойдаланиш даражасининг ўсиши, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг яхшиланиши каби бошқа барча омиллар назардан четда қолдирилади; 2) ишлаб чиқаришнинг капитал сиғими ишлаб чиқариш омиллари нархларининг нисбатига боғлиқ бўлмай, фақат ишлаб чиқаришнинг техник шароитлари орқали аниқланади.
Неокейнсча моделда инвестицияларнинг ўсиши иқтисодий ўсиш ва унинг суръатларини белгиловчи омил ҳисобланиб, у бир томондан, миллий даромаднинг ўсишига имкон яратади, иккинчи томондан эса, ишлаб чиқариш кувватларини кенгайтиради. Ўз навбатида даромаднинг ўсиши бандликнинг ошишига имкон яратади. Инвестиция ҳажмининг кўпайиши натижасида кенгайган ишлаб чиқариш қувватлари даромаднинг ўсиши орқали тўлиқ ишга туширилиши лозим.
Шунга кўра, Е.Домарнинг моделида қуйидаги тенглик орқали мувозанатнинг таъминланиши шарт қилиб қўйилади:
Пул даромадининг Ишлаб чиқариш
қўшимча ўсиши кувватларининг қўшимча
(талаб) ўсиши (таклиф)
Бу тенглик формула тарзида ёзилса, у қуйидаги кўринишга эга бўлади:
бу ерда:
I - ҳар йиллик соф капитал қўйилмалар;
Д1 - соф капитал қўйилмаларнинг қўшимча ўсиши;
А1/1 - соф капитал қўйилмаларнинг ўсиш суръати;
1/а - мультипликатор, бу ерда а -жамғаришга бўлган ўртача мойиллик;
О - капитал самарадорлиги.
Шундай қилиб, иқтисодиётдаги ишчи кучининг тўла бандлигини ҳамда ишлаб чиқариш қувватларининг тўлиқ ишлашини таъминловчи соф инвестициялар ёки капитал қўйилмаларнинг ўсиш суръати сохага тенг бўлиши лозим. Агар иқтисодиётдаги инвестицияларнинг потенциал ўртача самарадорлиги 0,3 га, жамғаришга бўлган ўртача мойиллик 0,2 га тенг бўлса, у ҳолда инвестицияларнинг ўсиш суръати 6% (0,3x0,2)х100%)га тенг бўлади.
Р.Ҳарроднинг иқтисодий ўсиш модели инвестиция ва жамғармалар ўртасидаги макроИқтисодий мувозанат, яъни I = 8 га асосланади. У статик ҳолдаги макромувозанат учун алоҳида, динамик ҳолдаги макромувозанат учун алоҳида формуладан фойдаланади. 1-формула қуйидаги кўринишда бўлади:
СхС = 5,
бу ерда:
О - миллий даромаднинг ўсиш суръати (Д¥/У);
С - капитал сиғими (1/ДУ);
3 - миллий даромад таркибидаги жамғаришнинг улуши (5/¥).
2-формула қуйидаги кўринишда ўз ифодасини топади:
0\\>хСг = 5,
бу ерда:
С\у - ҳақиқий жамғарма ва тахмин қилинаётган инвестициялар ўртасидаги динамик мувозанатни таъминловчи ўсишнинг кафолатланган суръати;
Сг - капитал коэффициентининг талаб этилаётган миқдори.
Неокейнсчиларнинг фикрига кўра бозор иқтисод иёти шароитида доимий кафолатланган ўсиш суръатига автоматик равишда эришиб бўлмаслигн сабабли, улар динамик мувозанатга эришиш учун иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш зарурлиги тўғрисидаги хулосага келдилар.
Иқтисодий ўсишнинг муҳим моделларидан бири бўлиб тармоқлараро баланс ҳисобланади. Тармоқлараро баланснинг дастлабки назарий асослари собиқ иттифоқ даврида ишлаб чиқилган эди. Кейинчалик у асли Россиялик бўлган ҳамда АҚШга ўтиб кетган иқтисодчи В.Леонтьев томонидан «ҳаражатлар - ишлаб чиқариш» модели сифатида такомиллаштирилган ҳолда ишлаб чиқилди (5-жадвал).
В.Леонтьев иқтисодий таҳлилнинг «ҳаражатлар - ишлаб чиқариш» усулида энг аввало эътиборни иқтисодиётдаги миқдорий алоқаларга қаратади. Тармоқлар ўртасидаги бу алоқалар технологик коэффициентлар (I квадрантдаги ап, ап, а13 ва ҳ.к. белгилар) орқали ўрнатилади.
Тармоқлараро баланс жадвали тўртта квадрантдан иборат. Биринчи квадрантга маҳсулот ишлаб чиқаришга моддий сарфлар кўрсаткичлари жойлаштирилган. Иккинчи квадрантга шахсий истеъмол, жамғариш, давлат ҳариди ва экспорт сифатида фойдаланилувчи пировард маҳсулот кўрсаткичлари жойлаштирилган. Учинчи квадрантдан қўшилган қиймат (иш ҳақи, фойда, солиқлар) ва импорт кўрсаткичлари ўрин олган. Тўртинчи квадрантда соф миллий маҳсулотни қайта тақсимлаш кўрсаткичлари жойлашган. Тармоқлараро алоқалар жадвали устунлари бўйлаб ҳаражатларни. яъни ҳар бир тармоқ бўйича маҳсулот қийматини ташкил этувчи элементларни. Сатрлар бўйича эса — миллий иқтисодиёт ҳар бир тармоғи маҳсулотини тақсимлаш таркибий тузилмасини акс эттиради.
5-жадвал. Тармоқлараро баланс чизмаси.
Тармоқлараро баланс моделида бир тармоқдаги пировард талаб ёки ишлаб чиқариш шароитидаги ўзгаришлар бошқа барча ўзаро боғлиқ тармоқларнинг миқдорий таъсирини кузатиш орқали ўрганилади. Бу эса қандайдир товарга бўлган эҳтиёжлар ёки уни ишлаб чиқариш технологиясидаги ҳар қандай ўзгаришлар мувозанатлашган нархлар таркибини ўзгартириб, технологик коэффициентларнинг ҳам ўзгаришига олиб келишини англатади.
«Ҳаражатлар - ишлаб чиқариш» тармоқлараро баланси усули нафақат иқтисодиёт турли тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни ўрганишга, балки мамлакат иқтисод- иётининг ривожланишини, унинг тармоқлар тузилмасининг ўзгариши ва иқтисодий ўсиш суръатларини башоратлашга имкон яратади.
Иқтисодий ўсиш моделлари тўғрисида сўз юритганда «ноль даражадаги иқтисодий ўсиш» концепциясига тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Мазкур концепцияга XX асрнинг 70-йилларида асос солинган. Бу концепция тарафдорларининг фикрича техника тараққиёти ва иқтисодий ўсиш атроф-муҳитнинг ифлосланиши, табиатга заҳарли моддаларнинг чиқарилиши шаҳар қиёфасининг ёмонлашуви ва бошқа шу каби кўплаб салбий ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин. Аҳоли сонининг тезлик билан кўпайиб бориши. ишлаб чиқариш, миқёсларининг кенгайиши натижасида ишлаб чиқариш айниқса табиий ресурсларнинг камайиб бориши пировардида иқтисодий ўсиш чегараларини чеклаб қўяди. Бунинг оқибатида очарчилик, атроф-муҳитнинг бузилиши, ресурсларнинг тугаши рўй бериб, тез орада аҳоли сони ва саноат ишлаб чиқариш ҳажми кескин қисҳара бошлайди. Шунга кўра, «ноль даражадаги иқтисодий ўсиш» концепцияси тарафдорлари Иқтисодий ўсишни мақсадга мувофиқ равишда маълум чегарада ушлаб туриш зарур, деб ҳисоблайдилар. Улар иқтисодий ўсиш товар ва хизматлар ҳажмининг кўпайишини таъминлашини тан олсаларда, бу ўсиш бир вақтнинг ўзида турмуш даражасининг юқори сифатини таъминлай олмаслигини таъкидлайдилар.
Ўз навбатида, мазкур концепция муҳолифлари иқтисодий ўсишнинг юқори даражасини ёқлаб, унинг ўзи чексиз эҳтиёжлар ва чекланган ресурслар ўртасидаги зиддиятни юмшатишини, айнан юқори даражадаги ўсиш шароитида Жамиятнинг ижтимоий заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш имконияти вужудга келишини кўрсатадилар. Атроф-муҳитнинг ифлосланиши эса иқтисодий ўсиш оқибати бўлмай, у табиий ресурслардан фойдаланишдаги нарх шаклланиш тизимининг нотўғрилигидан келиб чиқади. Шунга кўра, мазкур муаммоларни ҳал этиш учун табиий ресурслардан фойдаланишда қонуний чекловлар ёки маҳсус солиқларни киритиш, ифлослантириш ҳуқуқи бозорини шакллантириш лозимлигини таъкидлайдилар.
Миллий бойлик инсоният Жамияти тараққиёти давомида аждодлар томонидан яратилган ва авлодлар томонидан жаъмғарилган моддий, номоддий ва интеллектуал, ҳамда табиий бойликлардан иборатдир.
Миллий бойликни шартли равишда қуйидаги учта йирик таркибий қисмларга ажратиш мумкин:
1. Моддий-буюмлашган бойлик.
2. Номоддий бойлик.
3. Табиий бойлик.
Моддий-буюмлашган бойлик охир-оқибатда ишлаб чиқаришнинг, унумли меҳнатнинг натижаси ҳисобланади. У ишлаб чиқариш яратилганда маҳсулотларнинг жорий истеъмол қилишдан ортиқча қисмини жамғариш оқибатида вужудга келади ва ўсиб боради.
Аммо моддий-буюмлашган бойликни қатор йиллардаги йиллик ялпи маҳсулотлар йиғиндиси сифатида тасаввур қилиш нотўғри бўлар эди. Чунки бу бойликнинг бир қисми ҳар йили ишдан чиқиб, қайтадан янгиланиб туради (ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол буюмлари). Шу сабабли ишлаб чиқариш воситаларининг ўрнини қоплаш билан бир вақтда ялпи маҳсулотнинг фақат бир қисми моддий-буюмлашган бойлик сифатида жаъмғарилиб борилади. Демак, қоплаш фонди ва моддий буюмлашган бойликнинг ўсиши ялпи миллий маҳсулот ҳисобига амалга оширилади.
Миллий бойликнинг инсон меҳнати билан яратилган моддий қисми қиймат шаклига эга бўлиб, таркибий тузилиши бўйича қўйидагиларни ўз ичига олади:
- ишлаб чиқариш хусусиятидаги асосий капитал (фондлар);
- ноишлаб чиқариш хусусиятидаги асосий капитал (фондлар);
- айланма капитал (фондлар);
- тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг моддий-буюмлашган қисми;
- моддий заҳиралар ва эҳтиёжлар;
- аҳолининг уй, томорқа ва ёрдамчи хўжалигида жамғарилган мол-мулк. Моддий-буюмлашган бойлик ўсишининг асосий омиллари сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
- меҳнат унумдорлигининг ўсиши;
- ишлаб чиқариш самарадорлигининг ортиши;
- миллий даромадда жамғариш меъёрининг ортиши.
Моддий-буюмлашган бойлик ишлаб чиқаришнинг натижаси ва шарт-шароити ҳисобланади. Бунинг маъноси шуки, бир томондан маҳсулотдан миллий бойлик томон ҳаракатда бойликнинг истеъмол қилинган қисмининг қопланиши ва унинг кўпайиши рўй беради. Бошқа томондан миллий бойлик ишлаб чиқаришнинг моддий шарт-шароити, унинг моддий-техникавий асоси ҳисобланади. Бунда ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати ва миқёси миллий бойликдан фойдаланиш хусусиятига боғлиқ бўлади.
Миллий бойликнинг бошқа қисми табиий бойликлар ишлаб чиқаришнинг омили бўлиб иштирок этади, унинг шарт-шароитини ва инсон фаолиятининг ташқи муҳитини ташкил қилади. Табиий бойликнинг асоси табиат маҳсули бўлиб, унинг вужудга келиши табиат қонунлари асосида рўй берсада, улардан фойдаланиш Жамият ривожига ҳам боғлиқ бўлади. Фойдали қазилма бойликлар, ўрмонлар, сув ва ер ресурслари табиатан мавжуд бўлсада, ишлаб чиқаришда фаол қатнашади.
Табиат инъомлари ўзларининг дастлабки кўринишида табиий бойлик бўлиб, шу ҳолатида инсон фаолиятининг натижаси ҳисобланган ижтимоий бойлик таркибига кирмайди. Бунинг маъноси шуки, табиий бойликлар Жамият учун фақатгина потенциал бойлик ҳисобланади. Улар инсон меҳнатининг таъсири оқибатида реал бойликка айланади.
Миллий бойлик нафақат моддий ишлаб чиқариш соҳаларида яратилади. Унинг бир қисми номоддий ишлаб чиқариш соҳаларида вужудга келтирилади ва Жамиятнинг номоддий бойлиги ҳисобланади. Номоддий соҳаларда ашёвий-буюм шакл билан боғлиқ бўлмаган алоҳида турдаги истеъмол қийматлар ҳосил қилинади. Улар ҳам моддий ишлаб чиқариш соҳаларининг фаолият қилиши ва ривожланиши учун, шунингдек, бевосита аҳолининг турмуш даражасини таъминлаш ва ошириб бориш учун зарур бўлади. Бундай бойликларга таълим, соғлиқни сақлаш, фан, маданият, санъат, спорт соҳаларида вужудга келтириладиган номоддий қимматликлар киради. Унинг таркибида тарихий ёдгорликлар, архитектура обидалари, ноёб адабиёт ва санъат асарлари алоҳида ўрин тутади. Жамиятнинг номоддий бойликларида маданият ва санъатнинг ривожланиш даражаси, Жамият аъзоларининг тўплаган илмий билимлари ва интеллектуал даражаси, ишловчиларнинг ихтисослиги ва малакавий билим даражаси, соғлиқни сақлаш, таълим ва спортнинг ривожланиш даражаси ўз ифодасини топади.
Шундай қилиб, миллий бойлик моддий буюмлашган ва табиий бойликлардан анча кенг тушунча бўлиб, ўз таркибига Жамиятнинг номоддий тавсифдаги қимматликларини ҳам олади.
Асосий таянч тушунчалар:
Иқтисодий ривожланиш - кўп ўлчамли жараён бўлиб, Жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий тараққиётида ўз ифодасини топади.
Иқтисодий ўсиш - ЯИМ, СММ, МД миқдорининг мутлоқ ва аҳоли жон бошига ҳамда иқтисодий ресурс ҳаражатлари бирлиги ҳисобига кўпайишида ва сифатининг яхшиланишида ифодаланади.
Иқтисодий ўсиш мезони - иқтисодий ўсишни нисбатан тўлиқ даражада баҳолаш имконини берадиган кўрсаткични ҳарактерлайди.
Иқтисодий ўсишнинг кўрсаткичлари - иқтисодий ўсишни аниқлашда фойдаланиладиган қиймат, ижтимоий нафлилик ва натурал (жисмоний) кўрсаткичлар тизимидан иборат.
Экстенсив иқтисодий ўсиш - ишлаб чиқаришга қўшимча иқтисодий ресурсларни жалб қилиш орқали ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиб бориши.
Интенсив иқтисодий ўсиш - шшгаб чиқариш омилларининг мавжуд даражасида, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиб бориши.
Иқтисодий ўсиш омиллари - иқтисодий ўсишга таъсир кўрсатишда ўз ўрнига эга бўлган ва уни аниқлаб берувчи талаб, таклиф ва тақсимлаш омилларини билдиради.
Миллий бойлик — инсоният Жамияти тараққиётида аждодлар томонидан яратилган ва авлодлар томонидан жаъмғарилган моддий ва маънавий бойликлар ҳамда фойдаланишга жалб қилинган табиат инъомлари.
Моддий-буюмлашган бойлик - миллий бойликнинг инсон меҳнати билан яратилган ашёвий - буюм кўринишга эга бўлган қисми.
Табиий бойлик - миллий бойликнинг табиат инъомларидан иборат бўлган, фойдаланишга жалб қилинган, ишлаб чиқаришнинг шарт -шароитини ва инсон фаолиятининг ташқи муҳитини ташкил қиладиган қисми.
Маънавий бойлик - ашёвий-буюм кўринишига эга бўлмаган номоддий қимматликлардан ва инсониятнинг интеллектуал салоҳияти натижаларидан иборат.
Назорат учун савол ва топшириқлар:
1. Иқтисодий тараққиёт, иқтисодий ривожланиш ва иқтисодий ўсиш тушунчаларининг таърифини беринг, ҳамда уларнинг умумий томонлари ва фарқларини кўрсатинг.
2. Иқтисодий ўсишнинг экстенсив ва интенсив турлари қандай аниқланади?
3. Нима учун реал ҳаётда соф экстенсив ёки соф интенсив иқтисодий ўсиш турлари учрамайди?
4. Мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятига, аҳолисининг турмуш даражасига ва ишлаб чиқаришининг самарадорлигига баҳо беришда иқтисодий ўсишнинг қандай кўрсаткичларидан фойдаланилади?
5. Иқтисодий ўсишга таъсир қилувчи таклиф, тақсимлаш ва талаб омилларини тушунтиринг ҳамда уларнинг аҳамиятини баҳоланг.
6. Ўзбекистонда номинал ЯИМ 2001 йил 4868,4 млрд. сўмни, 2002 йил 7469,3. 2003 йил 9664,1; 2004 йил 12189,5 млрд. сўмни ташкил қилган. Унинг йиллар бўйича ўсиш суръатларини аниқланг. Республика аҳолиси 2001- йил 25116; 2002-йил 25428; 2003-йил 25707; 2004-йил 26007 минг кишини ташкил қилганлигини ҳисобга олсак, аҳоли жон бошига номинал ЯИМ ўсиш суръати қандай ўзгарган?
7. Миллий бойлик тушунчасининг таърифини беринг ва таркибий тузилишини кўрсатинг.
8. Миллий бойлик таркибида моддий-буюмлашган бойлик қандай мавқега эга ва у қандай таркибий қисмларни ўз ичига олади?
9. Нима учун ер, сув каби табиий бойликларни қиймат ўлчовида баҳолаб, миллий бойлик таркибига киритиш мумкин эмас?
10. Маданий, тарихий обидалар ва архитектура ёдгорликларининг миллий бойлик таркибида акс этишини қандай изоҳлаймиз? Уларнинг ҳар бирига мисоллар келтиринг.
14-МАВЗУ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИНГ НИСБАТЛАРИ ВА МУВОЗАНАТИ
Режа:
1. Иқтисодий нисбатлар ва уларнинг турлари.
2. Иқтисодий мувозанат, уни таъминлаш шарт-шароитлари ва аниқлаш усуллари.
3. Иқтисодий циклларнинг мазмуни ва асосий турлари.
4. Иқтисодий цикл назариялари. Циклларнинг асосий турлари.
5. Инқирозларнинг мазмуни ва турлари.
КИРИШ
Миллий иқтисодиёт миқёсида Жамиятнинг даромадлари ва ҳаражатлари ўртасидаги мувозанат асосий ўрин тутиб, бу ялпи таклиф (яратилган миллий даромад) ва ялпи талаб (фойдаланилган миллий даромад) ўртасидаги мувозанатнинг ўзига хос намоён бўлишидир. Мавзуда дастлаб иқтисодий мувозанат тушунчаси ва ишлаб чиқариш мувозанати даражасини аниқлашга турлича ёндашувлар қараб чиқилади. Ижтимоий такрор ишлаб чиқариш мутаносибликлари тизими ва уларнинг даражаси ҳамда тармоқлараро баланснинг мазмуни баён этилади. Макроиқтисодий мувозанатга эришишнинг бозор механизмларини ёритиб берилади.
Мавзуда, шунингдек, иқтисодий циклларга, яъни иқтисодиёт учун хусусиятли бўлган ишлаб чиқариш, бандлилик ва нарх даражасининг даврий тебранишларига умумий тавсиф берилади. Кейин иқтисодий цикл фазалари ва даврий тебранишнинг сабаблари қараб чиқилади. Тахлил давомида таркибий ва аграр инқирозларга ҳамда уларнинг хусусиятларини ёритиб беришга алоҳида ўрин ажратилади.
1. Иқтисодий нисбатлар ва уларнинг турлари
Иқтисодий мутаносиблик (нисбатлар) - иқтисодиётнинг турли томонлари ва соҳалари ўртасида миқдор ва сифат жиҳатдан маълум мослик бўлишидир. Бунда тенглик шарт бўлмай, улар мос келувчи нисбатларда (масалан, 2:3, 5:3, 3:1) бўлиши мумкин.
Мутаносибликларни қуйидаги гуруҳлар таркибига киритиш мумкин.
1. Умумиқтисодий тавсифдаги мутаносибликлар. Бунга миллий даромаддаги таркибий қисмлар: истеъмол фонди ва жамғариш фонди ўртасидаги; иқтисодиётдаги товар ва хизматлар массаси билан пул массаси ўртасидаги; аҳолининг даромадлари билан ҳаражатлар ўртасидаги мутаносибликларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
2. Тармоқлараро мутаносибликлар. Миллий иқтисодиётнинг мувозанатини таъминлашда тармоқлараро мутаносибликлар алоҳида ўрин тутади. Мамлакат ҳалқ хўжалиги жуда кўп тармоқ ва соҳалардан иборат бўлиб, уларнинг ривожланиши бир-бирини тақозо қилади. Бир тармоқда яратилган маҳсулот бошқа тармоқда истеъмол қилинади ёки пировард маҳсулотга айлантирилиб, ўз истеъмолчисини топади. Масалан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларнинг кўпчилик қисми (пахта, ғалла, пилла, сут ва х.к.) саноатнинг тегишли тармоқларида қайта ишланиб, пировард маҳсулотта айлантирилади ва истеъмолчилик товарлари бозорига чиқарилади. Ўз навбатида саноатнинг ишлаб чиқариш воситалари яратадиган соҳаларнинг маҳсулотлари ҳалқ хўжалигининг бошқа тармоқлари (қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва ҳ.к.)да унумли истеъмол қилинади. Бу уларнинг бир-бирига боғлиқликда ривожланишини тақозо қилади. Тармоқлараро мутаносибликларга саноат билан қишлоқ хўжалиги ва ҳалқ хўжалигининг бошқа тармоқлари ўртасидаги мутаносибликлар мисол бўлади.
3. Тармоқ ичидаги мутаносибликлар. Тармоқлараро мутаносиблик ва миллий ишлаб чиқариш даражасидаги мувозанатлик тармоқлар ичидаги мутаносиблик орқали таъминланади. Тармоқлар ичидаги мутаносиблик алоҳида олинган тармоқ таркибидаги соҳа ва ишлаб чиқаришлар ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди. Масалан, саноатнинг ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол буюмлари ишлаб чиқарадиган соҳалари, қишлоқ хўжалигининг дехқончилик ва чорвачилик соҳалари ўртасидаги мутаносибликлар ва ҳ.к. Шу билан бирга таъкидлаб ўтилган соҳаларнинг ичидаги таркибий бўлинмалар ўртасида ҳам боғлиқлик бўлиши зарур. Масалан, саноатнинг қазиб олиш ва қайта ишлаш тармоқлари, чорвачиликнинг сут ва гўшт ишлаб чиқариш соҳалари ўртасида ва бошқалар
4. Ҳудудий (территориал) мутаносибликлар. Иқтисодий ривожланиш мамлакат айрим ҳудудлари ўртасидаги боғлиқликни ҳам тақозо қилади. Юзаки қараганда ҳудудлар ўртасидаги мутаносибликларнинг мамлакат иқтисодий ривожидаги роли тўлиқ намоён бўлмайди. Лекин алоҳида ҳудудий бўлинмалар (вилоят, туман, шаҳар ва бошқа ҳудудий бирликлар)нинг бир-бирига иқтисодий ва ташкилий жиҳатдан боғлиқлиги, ихтисослашиш, ишлаб чиқариш кооперацияси ва коммуникация нуқтаи-назаридан қаралса, бу боғлиқликнинг аҳамияти яққол кўринади.
5. Давлатлараро мутаносибликлар. Бу мутаносибликни икки ҳолат тақозо қилади. Биринчидан, дунёнинг кўпчилик мамлакатлари халқаро меҳнат тақсимоти орқали бир-бири билан боғланган, иккинчидан, шу боғлиқлик орқали миллий ишлаб чиқаришнинг бир қисми чет элликлар томонидан ҳарид қилинади ёки миллий ишлаб чиқарувчилар ўз истеъмолининг бир қисмини четдан келтирилган маҳсулотлар ҳисобига қондиради. Бу боғлиқлик қанчалик катта бўлса, соф экспорт ҳажми орқали макроиқтисодий мувозанатликка шунчалик кучли таъсир кўрсатади.
Қараб чиқилган мутаносибликларга эришиш орқали миллий ишлаб чиқаришнинг мувозанатли ривожини таъминлаб боришдан қуйидагилар кўзда тутилади:
- мамлакатда мавжуд бўлган иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланган холда жамиятнинг эҳтиёжларини тўлароқ қондириб бориш;
- тўла бандлиликка эришиш, яъни меҳнат қилишга лаёқатли бўлган ва ишлашни хоҳлаганларни тўлиқ ва самарали иш билан таъминлаш;
- нарх-навонинг нисбий барқарорлигига эришиш ва уни инфляция таъсиридан холи қилиш ;
- иқтисодиётнинг бир маромда ўсиб боришини етарли даражада инвестиция билан таъминлаш ва муомаладаги пул массасига боғлаб бориш;
- экспорт ва импортни мувофиқлаштириш асосида ташқи савдо балансининг фаоллигига эришиш.
Бу мақсадлар фақатгина уларга интилиш бўлиб, бунга эришиш муқаррар эканлигини билдирмайди. Чунки мутлоқ мувозанатга эришиш мумкин эмас, у бузилиб ва қайтадан тикланиб туриши орқали иқтисодий ўсиш нотекис боради.
2. Иқтисодий мувозанат, уни таъминлаш шарт-шароитлари ва аниқлаш усуллари
Иқтисодиёт барқарор ривожланиши учун унинг турли томонлари ўртасида маълум мувозанат бўлишини тақозо қилади.
Иқтисодий мувозанат деб иқтисодий жараёнлар, ҳодисаларнинг икки ёки бир неча томонининг бир-бирига тенг келган ҳолатига айтилади. Шунинг учун ҳам бутун иқтисодиётнинг мувозанати тўғрисида гап борганда энг аввало ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги тенглик эътиборга олинади.
Макроиқтисодиётда иқтисодий мувозанатнинг шаклланиш жараёни, уни таъминлаш анча мураккаб ва зиддиятли. Чунки у ўз ичига хусусий ва умумий тавсифдаги бир қатор мувозанатлар тизимини олади.
Хусусий мувозанат — бу иккита ўзаро боғлиқ бўлган иқтисодий кўрсаткичлар ёки иқтисодиёт томонларининг миқдоран тенг келиши. Хусусий мувозанат ишлаб чиқариш ва истеъмол, аҳолининг сотиб олиш лаёқати ва товар таклифи масалалари, бюджет даромадлари ва ҳаражатлари, алоҳида товарларга талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанат кўринишида намоён бўлади. Бу мувозанатлар ичида Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаб ўтганларидек:«...ички бозорда талаб билан таклиф ўртасида мутаносибликка эришиш, яъни чиқарилган пул миқдори билан унга сотиб олинадиган моллар салмоғи ўртасида тўғри нисбатни таъминлаш ғоят катта роль ўйнайди».
Умумий мувозанат Жамият барча эҳтиёжлари ва миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзаро тенг келишини билдиради. Умумий иқтисодий мувозанат бозор шароитида, аввало, ялпи талаб ва ялпи таклифнинг тенг келишида кўринади. Бу нафақат истеъмол неъматларига, балки ишлаб чиқариш воситаларига, ишчи кучига ҳамда барча иқтисодий фаолият натижаларига умумий талаб ва таклифнинг мувофиқ келишидир.
Умумий иқтисодий мувозанат бир қатор шарт-шароитларни тақозо этади.
Биринчидан, бу ижтимоий мақсадлар ва иқтисодий имкониятларнинг мос келишидир.
Иккинчидан, иқтисодий мувозанат мамлакатдаги барча иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланадиган хўжалик механизмини тақозо қилади.
Учинчидан, мувозанатли ишлаб чиқаришнинг умумий таркибий тузилиши истеъмолнинг таркибий тузилишига мос келиши лозимлигини билдиради.
Тўртинчидан, иқтисодиётда мувозанатнинг умумий шарт-шароитлари бўлиб бозор мувозанати, яьни барча асосий бозорлар (товарлар, ресурслар, ишчи кучи ва ҳоказолар)да талаб ва таклиф мувозанатга эришиши хизмат қилади.
Макродаражада умумий иқтисодий мувозанат - бу мамлакат бутун иктисодиётнинг мутаносиблигидир. Бу барча соҳалар, тармоқлар, хўжаликларнинг нормада ривожланишини таъминлайдиган иқтисодий фаолиятнинг барча қатнашчилари ҳамда барча бозордаги ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тақозо қиладиган мувозанатлар тизимини ўз ичига олади (1-чизма).
Иқтисодий мувозанат даражасини аниқлашда асосан иккита ўзаро боғлиқ усулдан фойдаланилади: 1) ялпи сарфлар ва ишлаб чиқариш ҳажмини таққослаш усули; 2) жамғарма ва инвестицияларни таққослаш усули.
Ялпи сарфлар ва ишлаб чиқариш ҳажмини таққослаш учун ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг миқдорий кўрсаткичи сифатида соф миллий маҳсулот (СММ), иқтисодиётда ялпи сарфлар сифатида истеъмол ҳажми ва соф инвестиция сарфларининг умумий суммаси (С+1П) олинади. Мазкур моделда ялпи инвестициялар ўрнига соф инвестициялар кўрсаткичидан фойдаланиш ишлаб чиқариш умумий ҳажмини ифодалашда ЯИМ ўрнига СММнинг қўлланиши билан изоҳланади. Иқтисодий мувозанат даражасини таҳлил қилиш жараёнини соддалаштириш мақсадида ялпи сарфлар таркибидаги давлат (О) ҳамда чет эл омили (Х„) эътиборга олинмайди.
1-чизма. Иқтисодий мувозанатнинг мазмуни ва таркибий тузилиши.
Иқтисодиётнинг мувозанатли даражаси бу ишлаб чиқаришнинг шундай ҳажмики, у ишлаб чиқариш мазкур ҳажмини сотиб олиш учун етарли умумий сарфларни таъминлайди. Яъни, соф миллий маҳсулот мувозанатли даражасида ишлаб чиқарилган товарларнинг умумий миқдори (СММ) ҳарид қилинган товарлар умумий миқдорига (С+1П) тенг бўлади (2-чизма).
I
2-чизма. Иқтисодий мувозанат даражасини аниқлашнинг ялпи сарфлар ва ишлаб чиқариш ҳажмини таққослаш усули.
Чизмадан кўринадики, ялпи сарфлар ҳамда ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги тенглик ушбу кўрсаткичлар жойлашган ўқларнинг ўртасидан 45° бурчак остида ўтувчи тўғри чизиқ орқали ифодаланади. Ҳақиқатан ҳам бу тўғри чизиқнинг ҳар қандай нуқтасидан чиқарилган ётиқ ва тик йўналишдаги чизиқлар тенг миқдорларни кўрсатади. С чизиғи эса истеъмол сарфлари миқдорини акс эттириб, даромад (яъни СММ) ҳажми ошиб бориши билан унинг даражаси ҳам ўсиб боради. Ялпи сарфлар (С+1П) чизиғини ҳосил қилиш учун истеъмол сарфларининг (С) турли ҳажмига мос тушувчи соф инвестициялар (1П) миқдори қўшиб борилади. Бу ўринда тадбиркорлар томонидан амалга ошириш кўзда тутилаётган инвестициялар ҳажми даромад даражасига боғлиқ эмас, деб қабул қилинади. Шу сабабли ялпи сарфлар чизиғи истеъмол сарфлари чизиғидан 1П миқдорига тенг узоқликда жойлашади.
Чизмада иқтисодий мувозанатга Е нуқтада эришилади, яъни айнан шу нуқтада ишлаб чиқарилган соф миллий маҳсулот ҳажми (СММЕ) истеъмол қилинган маҳсулот ҳажмига (С+1П)Е тенг келади.
Тўла бандлик шароитида ялпи сарфлар СММ ҳажми билан мос келмаслиги мумкин. Бу мос келмаслик чизмада рецессион ёки инфляцион фарқ кўринишида ифодаланган. Ялпи сарфларнинг СММ ҳажмидан кам бўлган миқдори рецессион фарқ, ялпи сарфларнинг СММ ҳажмидан ортиқча бўлган миқдори инфляцион фарқ дейилади.
Жамғарма ва инвестицияларни таққослаш усулининг моҳияти шундаки, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳар қандай ҳажми шунга мос даромад ҳажмини беради. Бироқ аввал бу даромаднинг бир қисмини истеъмол қилмасдан жамғармага қўйиши мумкин. Жамғарма "сарфлар — даромадлар" оқимидан потенциал сарфларни олиб қўйиш ҳисобланади. Бунда жамғармага қўйилган маблағ инвестициялар билан тўлиқ қопланса, ялпи сарфлар ишлаб чиқариш ҳажмига тенг бўлади (3-чизма).
3-чизма. Иқтисодий мувозанат даражасини аниқлашнинг жамғарма ва инвестицияларни таққослаш усули.
Инвестицион сарфларнинг кўпайиши ишлаб чиқариш ҳажми ва даромад даражасининг ўсишига олиб келади. Бу ўзаро натижа мультипликатор самараси билан изоҳланади. Мультипликатор тушунчаси «кўпайтирувчи» деган маънони англатади. Мультипликатор самарасининг моҳияти инвестиция ҳажмининг ўсиши жамият миллий даромадининг унга нисбатан кўпроқ ўсишига олиб келиши орқали ифодаланади.
Мультипликатор самараси — бу соф миллий махсулот ўзгаришининг инвестиция сарфларидаги ўзгаришга нисбати:
Ёки, мультипликатор коэффициентини қуйидагича ифодалаш ҳам мумкин:
Бундан келиб чиққан ҳолда: Реал СММдаги ўзгариш = мулътипликатор коэффициенти х инвестициялардаги ўзгариш.
Инвестицион сарфлардаги ўзгаришдан ташқари истеъмол, давлат ҳариди ёки экспортдаги ўзгаришлар ҳам мультипликатор самарасига таъсир кўрсатади.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, жамғарма ва инвестиция даражаси ҳам ўзига хос чегараларга эга бўлиб, бу борада классик ва кейнсча қарашлар тафовутланади. Классик назария қарашларига кўра, жамғарма инвестиция манбаи бўлиб, жамғармага нисбатан мойилликнинг юқори даражаси муқаррар равишда иқтисодиётнинг юксалишига олиб келади.
Кейнсча назария эса классик талқинга қарши чиқиб, иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда бу жараён ўзгача кечиши таъкидланади. Чунки, ривожланган мамлакатларда жамғармага бўлган интилиш инвестицияларига бўлган интилишдан жадалроқ бориб, у қуйидаги сабаблар билан изоҳланади:
биринчидан, юқори фойда келтирувчи капитал қўйилмаларнинг муқобил имкониятлари қисқариб боради. Натижада капитал жамғаришнинг ўсиши билан унинг амал қилишининг кейинги қўшилган самарадорлиги пасайиб боради;
иккинчидан, ривожланган мамлакатларда даромадларнинг ўсиши билан жамғарманинг улуши ошиб боради. Шунга кўра, жамғарма ҳажми инвестиция сарфлари ҳажмидан ошиб кетса, жамғарма эгалари муваффақиятсизликка дучор бўладилар. Бу ҳолатни иқтисодий адабиётларда «тежамкорлик парадокси» тушунчаси орқали изоҳланади.
Бу парадокснинг моҳияти шундан иборатки, инвестициялар назарий жиҳатдан автоном ва ҳосилавий инвестицияларга ажратилиб, автоном инвестициялар миллий даромад ҳажми ва унинг ўзгаришига боғлиқ бўлмаса, ҳосилавий инвестициялар миллий даромаднинг ўзгаришига ҳам боғлиқ бўлади. Айнан автоном инвестицияларга қўшимча равишда ўсиб борувчи ҳосилавий инвестициялар иқтисодий ўсишни кучайтириши, уни жадаллаштириши натижасида акселератор самараси рўй беради («акселератор» тушунчаси жадаллаштирувчи деган маънони англатади).
Ҳосилавий инвестицияларнинг иқтисодий табиатидаги ўзига хослик шундаки, у миллий даромаднинг ўсишига қанчалик узвий боғлиқ бўлса, унинг қисҳаришига ҳам шу даражада таъсирчан бўлади. Яъни, иқтисодиётдаги даромадларнинг қисҳариши ҳосилавий инвестицияларнинг ундан ҳам тезрок қисҳаришига олиб келади. Натижада иқтисодиётда ишлаб чиқариш ресурсларининг бандлилик даражаси пасаяди. Бундай шароитда жамғармага бўлган мойилликнинг ўсиши ўз навбатида истеъмолга бўлган мойилликнинг пасайишини англатади. Истеъмол сарфларининг кисҳариши эса мавжуд товар ва хизматларнинг сотилмай қолишига, яъни ишлаб чиқариш заҳирасининг кўпайишига олиб келади. Оқибатда янги капитал қўйилмалар амалга оширилмайди, ишлаб чиқариш қисқаради, ишсизликнинг ўсиши ва даромадларнинг пасайиши рўй беради. Аҳоли томонидан жамғарманинг ҳаддан ортиқ кўпайтириб юборилиши оқибатида келиб чиқувчи салбий жараёнлар, яъни - «тежамкорлик парадокси» шундай тарзда намоён бўлади. Мазкур жараённи қуйидаги чизма орқали ҳам кўриб чиқиш мумкин (4-чизма):
4-чизма. «Тежамкорлик парадокси».
Чизманинг ётиқ ўқида миллий даромад, тик ўқида эса жамғарма ва инвестициялар ҳажми жойлаштирилган бўлиб, Ғ чизиғи иқтисодиётдаги тўла бандлик шароитида миллий даромад ҳажмини ифодалайди.
Эътибор берилса, чизмадаги инвестиция сарфлари чизиғи ётиқ ўққа параллел эмас, балки ўсиб борувчи кўринишда намоён бўлмоқда. Бу эса, автоном инвестициялардан фарқли ўлароқ, ҳосилавий инвестицияларнинг миллий даромад ҳажмига боғлиқлигини кўрсатади.
Чизмадан кўринадики, иқтисодиётдаги жамғарма ҳажми 8 дан 8^ га қадар ўсмокда. Натижада жамғарманинг инвестиция билан мувозанат нуқтаси Е дан Е^ га кўчди. Бироқ, бу ўсиш Е нуқтадаги миллий даромад ҳажми ОИ нинг Е\ нуқтадаги ОМ^ ҳажмига қадар кисқаришига олиб келди. Тегишли равишда инвестиция ҳажми ҳам ЕИ даражадан Е^ даражага қадар қисқарди. Е^ЕоЕ нуқталарини туташтириш натижасида ҳосил бўлувчи учбурчак юзаси жамғарма ҳажмининг ўсиши натижасида инвестиция имкониятларининг қисқаришини, ЕЕ0 кесма эса инвестицияларнинг қисқаришини кўрсатади. Айнан шу ҳолат, яъни жамғармаларнинг ўсиши натижасида инвестицияларнинг қисқариши «тежамкорлик парадокси» моҳиятини намоён этади.
Иқтисодий мувозанатлик даражасини аниқлашда юқоридаги усуллардан ташқари баланс усулидан,ҳамда, ҳаражат ва натижаларни таққослаш усулидан ҳам фойдаланилади.
Баланс усулида тармоқлараро баланс, моддий, молиявий ва ишчи кучи балансларидан фойдаланилиб иқтисодиётдаги мувозанатлик даражасига баҳо берилади.
«Ҳаражат ва натижа»ларни таққослаш усулида ишлаб чиқаришга қилинган иқтисодий ресурс ҳаражатлари миқдори билан олинган маҳсулот ҳажмини таққослаш орқали мувозанат даражаси таҳлил қилинади.
3. Иқтисодий циклларнинг мазмуни ва асосий турлари
Узоқ муддатли иқтисодий ўсиш бир текис ва узлуксиз бормайди, у иқтисодий беқарорлик даврлари билан узилиб туради. Иқтисодий ўсиш кетидан доимо таназзул келиб туради. Вақти-вақти билан объектив қонунларнинг ўзгартириб бўлмайдиган таъсири остида такрор ишлаб чиқариш ҳаракатида узилишлар пайдо бўлиши ва уларнинг иқтисодиёт номутаносибликларининг кескин шаклда намоён бўлиши ҳолати иқтисодиётнинг циклли ривожланиши деб аталади.
Иқтисодий цикл деганда, одатда иқтисодиёт ривожланишининг бир ҳолатидан бошланиб, бирин-кетин бир неча фазаларни босиб ўтиб, ўзининг дастлабки ҳолатига қайтиб келгунга қадар ўтган давр тушунилади. Иқтисодиётнинг ривожланишидаги ҳаракати бир цикл билан тўхтаб қолмайди, балки у тўхтовсиз тўлқинсимон ҳаракат сифатида давом этади. Циклли ҳаракат иқтисодий ўзгаришнинг муҳим омили, макроиқтисодий мувозанат элементларидан бири бўлиб, миллий хўжалик турли таркибий қисмларининг амал қилишидаги нотекисликни, унинг ривожланишидаги инқилобий ва тадрижий босқичларнинг, иқтисодий тараққиётнинг алмашувини акс эттиради.
Иқтисодий цикл маҳсус фазалар орқали амалга ошади. Ҳар бир фаза иқтисодий ривожланишдаги муайян паллани ифодалаб, ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Одатда иқтисодий циклнинг инқироз, турғунлик, жонланиш, юксалиш фазалари ажратиб кўрсатилади. Ана шу фазаларнинг ҳар бири ривожланиши жарёнида навбатдаги фазага ўтиш учун шароит юзага келади.
Иқтисодий циклнинг дастлабки фазаси инқироздан бошланиб, у ишлаб чиқаришнинг пасайишида ифодаланади.
Инқироздан кейин турғунлик фазаси бошланиб, у нисбатан узоқроқ давом этади. Бу фазада ишлаб чиқариш даражасининг барқарорлиги таъминлансада, у инқироз бошланишидан олдинги даражага нисбатан анча паст бўлади. Нархларнинг пасайиши тўхтаб, ссуда фоизлари пасаяди, товар заҳиралари барқарорлашади. Бироқ ишсизликнинг юқори даражаси сақланиб қолади. Турғунлик фазаси давомида иқтисодий фаоллик жонланиши учун шароитлар вужудга келиши ниҳоясига етади.
Жонланиш фазасида ишсизлик даражаси бир оз қисқариб, ишлаб чиқариш даражаси секин-аста ўсиб боради. Нархлар ҳам аста кўтарилиб, ссуда фоизи ўса бошлайди. Иқтисодиётнинг бандлик даражасининг ортиши ва фойда ҳажмининг тезлик билан ўсиши жонланиш фазасининг юксалиш босқичига ўсиб ўтишига имконият яратади. Янги цикл юксалишнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланади.
Юксалиш фазасида ишчи кучига бўлган талабнинг кенгайиши ишсизликнинг бирмунча камайишига, ҳамда иш ҳақининг ўсишига олиб келадики, бунинг оқибатида истеъмол товарларига тўловга қодир талаб кенгаяди. Пировард талабнинг ошиши, ўз навбатида, истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи тармоқларга, бозорни кенгайтиришга жадал туртки беради. Рақобат ва фойда кетидан қувиш оқибатида номутаносибликларнинг тўпланиб боришидан иборат занжирли реакция тезлашади. Бу билан янги инқироз муқаррар бўлиб қолади.
Алоҳида иқтисодий цикллар бир-биридан давомийлиги ва интенсивлиги бўйича кескин фарқланади. Шунга қарамай, уларнинг ҳаммаси бир хил фазаларга эга бўлади. Бироқ бу фазалар турли тадқиқотчилар томонидан турлича номланади. Масалан, юқорида кўриб чиқилган иқтисодий циклнинг фазалари классик тавсифга эга бўлиб, уларни қуйидаги 5-чизма орқали ифодалаш мумкин.
5-чизма. Иқтисодий цикл фазаларининг классик жиҳатдан ифодаланиши.
Ҳозирги замон иқтисод фанида иқтисодий циклнинг 1380 дан ортиқ турлари мавжудлиги таъкидланади. Қуйидаги 6-жадвалда уларнинг кўпчилик иқтисодчилар томонидан тан олинган энг асосий турлари ифодаланган.
6-жадвал. Циклларнинг асосий турлари
Китчин цикли заҳиралар цикли деб ҳам номланади. Бунда Жозеф Китчин (1926 й.) ўзининг эътиборини товар заҳираларининг ҳаракат чоғидаги молиявий ҳисоблар ва сотиш нархларини таҳлил қилиш асосида 2 йилдан 4 йилгача давр давомидаги қисқа тўлқинларни тадқиқ қилишга қаратади. Айниқса у циклнинг давомийлигини жаҳондаги олтин заҳираларининг тебранишлари билан боғлаб, Уни 3 йилу 4 ойга тенг, деб ҳисоблайди. Бироқ қисқа муддатли цикллар сабабларининг бундай изоҳи бугунги кунда кўпчилик иқтисодчиларни қониқтирмайди.
Жуглар цикли «бизнес-цикл», «саноат цикли», «ўртача цикл» ва «катта цикл» каби номлар билан ҳам аталади. Олдинги даврларда иқтисодий фан 7-12 йиллик циклларни ажратиб кўрсатганлиги туфайли, айнан шу цикл Франция, Англия ва АҚШда фоиз ставкалари ва нархдаги тебранишларни асосий таҳлил қилиш асосида саноат циклининг табиатини ўрганишга катта ҳисса қўшган Клемент Жуглар (1819-1905 йй.) номи билан аталади.
Биринчи саноат цикли 1825 йили Англияда металлургия ва бошқа етакчи тармоқларда машинали ишлаб чиқариш ҳукмрон мавқени эгаллаган даврда кузатилади. 1836 йилдаги инқироз дастлаб Англияда бошланиб, кейин АҚШга ҳам тарқалади, 1847-1848 йилларда АҚШ ва қатор Европа давлатларида бошланган инқироз, туб моҳиятига кўра биринчи жахон саноат инқирози бўлган.
Агар XIX асрда саноат цикли 10-12 йилни ташкил қилган бўлса, XX асрда унинг давомийлиги 7-9 йил ва ундан ҳам оз давргача қисқарган.
АҚШ ва Европанинг ривожланган давлатлари XX асрда 12 та саноат циклини бошдан кечирган бўлиб, улардан еттитаси иккинчи жаҳон урушидан кейин рўй берган.
Кузнец цикли кўп ҳолларда «қурилиш цикли» деб ҳам номланиб, 20 йилгача бўлган иқтисодий тебранишлар билан аниқланади. Саймон Кузнец ўзининг «Миллий даромад» (1946 й.) номли китобида, миллий даромад, истеъмолчилик сарфлари, ишлаб чиқариш мақсадидаги ускуналар, ҳамда бино ва иншоотларга ялпи инвестициялар кўрсаткичларида 20 йиллик ўзаро боғлиқ тебранишлар мавжуд бўлишини аниқлайди. 1955 йилда америкалик иқтисодчининг хизматларини тан олиш рамзи сифатида саноат циклини Кузнец цикли деб номлашга қарор қилинади.
Кондратьев цикли «узоқ тўлқинлар» цикли деб ҳам аталади. Цикллиликнинг бу назариясини ишлаб чиқишга рус олими Н.Д.Кондратьев катта ҳисса қўшади. Унинг тадқиқоти Англия, Франция ва АҚШнинг 100-150 йил давомидаги ривожланишини қамраб олади. Бунда у иқтисодий ўсишнинг кўл омилли таҳлилини ўтказиб, яъни товар нархлари капитал учун фоиз, номинал иш хақи, ташқи савдо айланмаси каби макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўртача даражасини умумлаштириш натижасида бир қатор катта циклларни ажратиб кўрсатади.
1-цикл: 1787-1814 йиллар - кўтарувчи тўлқин; 1814-1851 йиллар -пасайтирувчи тўлқин.
П-цикл: 1844-1851 йиллар - кўтарувчи тўлқин; 1870-1896 йиллар -пасайтирувчи тўлқин.
Ш-цикл: 1896-1920 йиллар - кўтарувчи тўлқин.
Кондратьев циклининг давомийлиги ўртача 40-60 йилни ташкил қилади ва унинг асосий хусусияти техника тараққиёти ҳамда таркибий ўзгаришларни ўзида акс эттириши ҳисобланади.
Кондратьев биринчи катта циклнинг юксалиш фазасини Англиядаги саноат революцияси, иккинчисини - темир йўл транспортининг ривожланиши.
учинчисини - электр энергияси, телефон ва радионинг кашф этилиши, тўртинчисини - автомобил саноатининг ривожланиши билан боғлайди. Ҳозирги замон тадқикотчилари бешинчи циклни электроника, ген инженерлиги ва микропроцессорлар ривожланиши тақозо қилишини кўрсатади.
Иқтисодий цикл барча томонлари билан намоён бўлиб, амалда иқтисодиётнинг ҳамма соҳаларига сезиларли таъсир кўрсатади. Иқтисодиёт таркибий қисмларининг ўзаро боғлиқлиги сабабли унинг ҳеч бир соҳасига инфляция тўлқини ёки турғунликнинг ноҳуш оқибатларидан четда қолмайди. Аммо шуни эьтиборга олиш зарурки, иқтисодий цикл алоҳида шахслар турмуш даражаси ва корхоналар иқтисодий фаоллигига турли даражада таъсир кўрсатади.
4. Инқирозларнинг мазмуни ва турлари
Циклли ривожланишнинг дастлабки ва асосий фазаси инқироз ҳисобланади. Инқироз бир циклни ниҳоясига етказиб, яна муқарар равишда инқироз билан тугайдиган янгисининг бошланишига асос солади; инқироз вазиятида асосий капиталнинг ортиқча жамғарилиши унинг ҳамма функционал шаклларида намоён бўлади.
Инқироз фазасида ишлаб чиқариш ва бандлилик қисқаради, аммо нархлар пасайиш тамойилига берилмайди. Бу фазанинг қуйи нуқтасида ишлаб чиқариш ва бандлилик ўзининг энг паст даражасига тушиб кетиши орқали тавсифланади. Шунга кўра, иқтисодий инқироз деб ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин тушиб кетишига айтилади.
Инқирознинг сабаби шундан иборатки, жамиятда ишлаб чиқарилган товарлар массаси тўловга муқобил талабга мос келмай (ундан ошиб кетади ёки кам бўлади) қолади. Натижада ишлаб чиқаришнинг бир қисми тўхтаб қолади, товар ишлаб чиқариш камаяди, ишлаб чиқаришнинг ўсиш даври унинг тушкунлиги билан алмашинади. Иқтисодиётнинг ўсиши инфляция, яъни нарх даражасининг асоссиз равишда кескин кўтарилиши сабабли орқага кетади. Шундай даврлар ҳам бўладики, бунда иқтисодий ўсиш бандлилик ва ишлаб чиқаришнинг паст даражасига ўрин беради, айрим ҳолларда нарх даражасининг кўтарилиши билан бирга ишсизлик ҳам кескин ўсади. Қисқача айтганда, иқтисодий ўсишнинг узоқ муддатли тамойиллари ҳам ишсизлик, ҳам инфляция оқибатида узилиб қолади ва мураккаблашади. Инқирозларнинг асосий сабаби -такрор ишлаб чиқаришдаги беқарорлик ва номутаносибликлардир. Бу аввало ишлаб чиқариш ва унинг натижаларини ўзлаштириш ўртасидаги номутаносиблик бўлиб, у турли ишлаб чиқариш усуллари ва иқтисодий тизимнинг ҳар хил нусҳаларида турли шаклларида намоён бўлади.
Ишлаб чиқариш билан истеъмол, талаб ва таклиф ўртасидаги вақти-вақти билан юзага келиб турадиган номутаносибликлар ҳам иқтисодий инқирозларнинг юзага чиқиш имкониятини сақлайди.
Ривожланган товар хўжалиги пайдо бўлгунга қадар ишлаб чиқаришнинг кескин қисқариши одатда табиий офатлар (қурғоқчилик, тошқинлар ва ҳ.к.) ёки урушлар ва улар келтирадиган вайронагарчиликлар билан боғлиқ бўлган. Йирик машинали ишлаб чиқаришга ўтилган даврдан кейинги вақти-вақти билан иқтисодиётни ларзага солиб турувчи иқтисодий инқирозлар ижтимоий такрор ишлаб чиқаришга циклик тавсифни касб этади. Инқирозлар турли-туман тарзда рўй берсада, уларни умумий, ўхшаш томонларини назарда тутиб, гурухларга ажратиш мумкин.
1. Хўжалик тизимида мувозанатнинг бузилиши миқёсига кўра инқирозларни умумий ҳамда айрим соҳаларда юз берадиган инқирозларга бўлиш мумкин. Умумий инқирозлар бутун миллий хўжаликни қамраб олса, иккинчиси қисман, яъни айрим соҳалар ёки тармоқлардаги танглик сифатида рўй беради.
Айрим соҳалардаги инқирозларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Пул-кредит соҳасидаги инқироз - мамлакат пул-кредит тизиминиш танг аҳволга тушиши бўлиб, бунда тижорат ва банк кредити кескин қисқаради, қимматли коғозлар курси, банк фоизи тушиб кетиши натижасида банклар синиб, ялпи ҳолда банкротликка учрайдилар.
Валюта инқирози - бу миллий валюта обрўсининг тушиб кетиши, банкда валюта заҳирасининг тугаб, миллий валюта курсининг кескин пасайиши ҳолати.
Биржа инқирози - биржада қимматли коғозлар курсининг тезда тушиб кетиши, уларни эмиссия қилишнинг қисқариши, фонд биржалари фаолиятидаги чуқур тушкунлик, танглик ҳолати.
Атроф-муҳитни, энг аввало инсон соғлиғини йўқотиш, умрини қисқартиришга олиб келадиган даражадаги вазиятни вужудга келишида ифодаланувчи инқироз экологик инқироз дейилади. У саноатнинг шиддатли тарзда ўсишига йўл қўймайди.
Тармоқлар инқирози - миллий хўжаликнинг бирон-бир тармоғини қамраб, ишлаб чиқаришнинг таркибий ўзгариши ёки нормал хўжалик алоқаларининг бузилиши туфайли юз берувчи инқироз.
Ишлаб чиқаришнинг айрим соҳалари билан тармоқлар ривожланиши ўртасидаги чуқур номутаносибликлар оқибатида келиб чиқувчи инқирозлар таркибий инқирозлар дейилади.
Таркибий инқирозлар билан иқтисодий тебранишлар ва шу жумладан иқтисодий фаолликнинг мавсумий тебранишлари ҳам мавжуд бўлади. Масалан, байрамлар арафасидаги ҳарид қилиш, истеъмолчилик товарларининг фаоллик суръатида, асосан чакана савдода сезиларли ҳар йиллик тебранишларга олиб келади. Қишлоқ хўжалиги, автомобиль саноати, қурилиш ҳам қандайдир даражада мавсумий тебранишларга дучор бўлади.
Иқтисодий фаоллик иқтисодиётдаги узоқ муддатли тамойилларга, яъни узоқ муддатли давр, масалан, 25, 50 ёки 100 йил давомида иқтисодий фаолликнинг ортиши ёки пасайишига боғлиқ . Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, айрим мамлакатларда (масалан АҚШ) узоқ муддатли тамойил сезиларли иқтисодий ўсиш билан тавсифланса, бошқалари учун иқтисодий ўсишнинг секинлашуви хос.
Иқтисодий фаолликнинг тебранишини тушунтирувчи кўплаб қарашлар мавжуд бўлишига қарамасдан кўпчилик иқтисодчилар, ишлаб чиқариш ва бандлик даражасини бевосита аниқловчи омил умумий ёки ялпи сарфлар даражаси ҳисобланади, деб тасдиклайди.
Қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий инқирозлар аграр инқирозлар деб аталади. Аграр инқирозлар қуйидаги шаклларда намоён бўлади: 1) Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг нисбий ортиқча ишлаб чиқарилиши, унинг сотилмай қолган жуда катта заҳираларининг тўпланиши; 2) нархларнинг пасайиши, даромадлар ва фойдаларнинг камайиши; 3) фермерларнинг оммавий равишда хонавайрон бўлган, уларнинг карпиталининг ортиши; 4) қишлоқ аҳолиси ўртасида ишсизларнинг кўпайиши.
Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқариш ўзига хос хусусиятларга эга бўлганлиги сабабли, аграр инқирозлар ўзига хос тавсиф касб этади. Аграр инқирозлар саноат циклларига қараганда одатда анча узоқроққа чўзилиб боради. Биринчи аграр инқироз XIX асрнинг 70-йилларида бошланиб, ҳар хил шаклларда 90-йиллар ўртасигача давом этган эди.
Биринчи жаҳон урушидан кейин, аҳолининг ҳарид қобилияти жуда пасайиб кетган шароитда, 1920 йил баҳорида кескин аграр инқироз бошланиб кетди ва иккинчи жаҳон урушининг бошланишига қадар давом этди. Учинчи аграр инқироз 1948 йилдан бошланиб, 80-йилларгача давом этди.
Аграр инқирозларнинг чўзилиб кетишининг асосий сабаблари қуйидагилар:
а) ерга хусусий мулк монополияси шароитида, у қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг ривожланишида саноатга нисбатан орқада қолишни тақозо этади;
б) ер рентасининг мавжуд бўлиши ва унинг узлуксиз суръатда ўсиб бориши. Ер рентасининг, аввало абсолют рентанинг кўпайиши қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қимматлаштириб юборади, бунинг натижасида уни сотиш қийинлашади;
в) кўплаб майда деҳқон хўжаликларининг мавжуд бўлиши. Майда ишлаб чиқарувчилар хўжаликни асосан ўзи ва оиласи учун зарур тирикчилик воситаларини топиш мақсадида юритади. Инқироз шароитида ҳам улар ишлаб чиқаришни қисҳартира олмайдилар. Тирикчиликларини ўтказиш ва ижара хақини тўлаш учун ишлаб чиқаришни илгариги миқёсларда олиб бораверади. Бу ҳол қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ортиқча ишлаб чиқаришни яна ҳам кўпайтириб юборади.
2. Иқтисодиётда мувозанатнинг бузилишини мунтазам ёки аксинча тарзда юз беришига кўра даврий, оралиқ, номунтазам инқирозларга ажратиш мумкин.
Даврий инқирозлар маълум вақт мобайнида такрорланиб туради.
Оралиқ инқирозлар тўлиқ цикл буйича юз бермайди. Циклнинг бирон-бир фазасида тўхтатилади. Улар нисбатан унча чуқур бўлмай, қисқа муддат давом этади.
Номунтазам инқирозлар бирон-бир алоҳида сабабларга кўра юз беради. Масалан, табиий офат, сел, тўфон, қурғоқчилик туфайли иқтисодиётда танг аҳволга тушиши мумкин.
3. Такрор ишлаб чиқариш иисбатларининг бузилиши тавсифига кўра инқирозлар иккига: ортиқча ишлаб чиқариш ва тақчил ишлаб чиқариш инқирозларига бўлинади. Товарларни ортиқча ишлаб чиқариш инқирози турли наф келтирадиган неъматларни кўп ишлаб чиқариш, лекин уларни тўла сота олмасликда намоён бўлади.
Тақчил ишлаб чиқариш инқирози даврида мувозанат бузилиб, етишмовчилик натижасида танг аҳвол келиб чиқади. Шундай қилиб, иқтисодиётнинг танг аҳволга тушишига фақат ортиқча ишлаб чиқариш эмас, балки тақчил ишлаб чиқариш ҳам сабаб бўлади.
Асосий таянч тушунчалар:
Иқтисодий мувозанат - иқтисодий жараёнлар, ҳодисаларнинг икки ёки бир неча томонининг бир-бирига мос келиш ҳолати.
Хусусий мувозанатлик - бу иккита ўзаро боғлиқ бўлган иқтисодий кўрсаткичлар ёки иқтисодиёт томонларининг миқдоран тенг келиши.
Умумий мувозанатлик - иқтисодий жараёнлар, ҳодисаларнинг икки ёки бир неча томонининг, энг аввало ялпи талаб ва ялпи таклифнинг бир-бирига тенг келган ҳолати.
Рецессион фарқ - ялпи сарфларнинг соф миллий маҳсулот ҳажмидан кам бўлган миқдори.
Инфляцион фарқ - ялпи сарфларнинг соф миллий маҳсулот ҳажмидан ортиқча бўлган миқдори.
Мультипликатор самараси - бу соф миллий маҳсулотдаги ўзгаришнинг ялпи сарфлардаги ўзгаришга нисбати.
Иқтисодий мутаносиблик - иқтисодиётнинг турли томонлари ва соҳалари ўртасида миқдор ва сифат ўлчамларнинг мос келишлик даражаси.
Иқтисодий инқироз - ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин тушиб кетиши.
Иқтисодий цикл - ишлаб чиқаришнинг бир иқтисодий инқироздан иккинчиси бошлангунга қадар такрорланиб турадиган тўлқинсимон ҳаракати.
Турғунлик (депрессия) - ишлаб чиқаришнинг бир жойда депсиниб туришини англатувчи ҳамда иқтисодий фаоллик жонланиши учун шарт-шароитларнинг вужудга келишига имкон яратилувчи иқтисодий цикл фазаси.
Жонланиш - иқтисодий циклнинг ишлаб чиқаришнинг барқарор кенгайиб боришига ўтишини тавсифловчи фазаси.
Юксалиш - иқтисодий циклнинг иқтисодиётда тўлиқ бандликка эришилиши, ишлаб чиқаришнинг инқироздан олдинги даражадан ҳам ортиб кетиши ва тўловга лаёқатли талабнинг кенгайиб боришини тавсифловчи фазаси.
Таркибий инқирозлар - иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ва соҳалари ривожланиши ўртасидаги чуқур номутаносибликларни ифодаловчи иқтисодий ҳолат.
Аграр инқирозлар - қишлоқ хўжалигида рўй берадиган иқтисодий инқирозлар бўлиб, циклли тавсифга эга бўлмайди ва саноат циклларига қараганда анча узоқ давр давом этади.
Назорат учун савол ва топшириқлар:
1. Иқтисодий мувозанатлик, хусусий ва умумий мувозанатликларга тавсиф беринг. Уларга мисоллар келтиринг.
2. Қуйидаги икки усул, яъни: а) ялпи сарфлар ва ишлаб чиқариш ҳажмини таққослаш усули; б) жамғарма ва инвестицияларни таққослаш усули ёрдамида мувозанатли СММ графикда қандай аниқланишини тушунтиринг.
3. Мультипликатор самараси нима? Инвестицион сарфларнинг ўзгариши ва мультипликатор миқдори ўртасидаги боғлиқлик қандай? Агар жамғармага ўртача мойиллик 0; 0,4; 0,6 га тенг бўлса, мультипликатор қандай бўлади? Агар тадбиркор инвестициялари даражасини 8 млн. сўмга кўпайтирса, истеъмолга ўртача мойиллик эса 4/5 га тенг бўлса, СММ қандай ўзгаради?
4. Акселератор самараси нима ва у иқтисодий мувозанатга қандай таъсир кўрсатади?
5. Автоном ва ҳосилавий инвестицияларнинг фарқи нимада? Уларга таъсир этувчи омиллар ҳам фарқланадими?
6. Миллий иқтисодиётнинг мувозанатлик даражасига эришишда хусусий мутаносибликларнинг роли қандай? Мутаносибликнинг қандай турларини биласиз? Уларга қисқача таъриф беринг.
7. Макроиқтисодий барқарорлик нима? Унга эришиш йўллари қандай?
8. Республикада иқтисодиёт таркибий тузилишини қайта қуришларни қайси йўлларда амалга ошириш кўзда тутилган?
9. Макроиқтисодий барқарорлик нима? Унга эришиш йўллари қандай? Иқтисодий инқирозлар моҳияти нимада ифодаланади?
10. Иқтисодий циклнинг таърифини беринг ва унинг ҳар бир фазасининг ўзига хос белгиларини кўрсатинг.
11. Таркибий инқирозларни тушунтиринг. Циклли тебранишлар вужудга келишининг сабабларини кўрсатинг.
12. Аграр инқирозларнинг хусусиятларини баён қилинг.
13. Иқтисодий цикл асосий турларига тавсиф беринг ва муҳим белгиларини кўрсатинг.
14. Иқтисодий циклнинг оқибатларини баҳоланг.
15-МАВЗУ. МОЛИЯ ТИЗИМИ ВА МОЛИЯВИЙ СИЁСАТ
Режа:
1. Молиянинг моҳияти ва вазифалари. Молия тизими.
2. Солиқ тизими ва унинг вазифалари.
КИРИШ
Ялпи миллий маҳсулотни яратиш, тақсимлаш ва ундан фойдаланиш жараёнида пул мустақил ҳаракат қилиб, турли хўжалик юритувчи бўғинлар, уй хўжаликлари ва давлатнинг пул маблағлари фондини ташкил этади. Пул фондлари ҳосил бўлиш манбалари ва амал қилиш тавсифи, мақсадлари ва фойдаланиш усулларига қараб молия ва кредит шакллари тусини олади. Мавзуда молия тизими, унинг асосий бўғини бўлган давлат бюджети ва бюджет маблағларининг шаклланишида солиқларнинг роли баён этилади.
Молия - пул маблағларидан фойдаланиш ва унинг ҳаракатини тартибга солиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар тизими бўлиб, унинг воситасида турли даражада пул маблағлари фондлари вужудга келтирилади ва улар такрор ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва бошқа ижтимоий эҳтиёжларни қондириш мақсадида тақсимланади.
Молия иқтисодиёт доирасида ўзаро боғлиқ бўлган бир қатор вазифаларни бажаради.
1. Молия иқтисодий жараён ва тадбирларни молиявий таъминлаш, уларга хизмат кўрсатиш вазифасини бажаради.
2. Молиянинг тақсимловчи вазифаси моддий ишлаб чиқариш соҳаларида яратилган ялпи миллий маҳсулотни, айниқса, унинг миллий даромадни ташкил қилувчи қисмини давлат ва мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган корхоналар, иқтисодиёт тармоқлари, моддий ишлаб чиқариш соҳалари, мамлакат ҳудудлари ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлашда намоён бўлади.
3. Молиянинг рағбатлантирувчилик вазифаси, биринчидан, яратилган маҳсулот қийматини тақсимлаш жараёни орқали, иккинчидан, пул фондларини ташкил қилиш ва сарфлаш механизми орқали амалга оширилади.
4. Молиядан ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол устидан назорат қилиш воситаси сифатида фойдаланилади. Молиявий назорат корхона (фирма)ларнинг молия интизомига риоя қилиш учун моддий жавобгар бўлиш тизими, турли солиқлар ундириб олиш ва маблағ билан таъминлаш тизими орқали амалга оширилади. Давлат томонидан олинадиган солиқлар ҳамда уларнинг ташкил қилиниш шакл ва усуллари биргаликда солиқ тизимини ташкил қилади.
2. Солиқ тизими ва унинг вазифалари
Миллий иқтисодиётда солиқлар қуйидаги учта муҳим вазифани бажаради:
- давлат ҳаражатларини молиялаштириш (фискал вазифаси);
- ижтимоий тангликни юмшатиш (ижтимоий вазифаси);
- иқтисодиётни тартибга солиш (тартибга солиш вазифаси).
Давлат сарфлари солиқ тушумлари ҳисобига амалга ошсада, давлат сарфлари миқёсининг ўсиши ўз навбатида солиқларнинг ўсишини тақозо қилади ва унинг даражасини белгилаб беради.
Ҳозирги даврда умумий тенденция бўлган давлат сарфларининг ва шунга мос равишда солиқ ҳажмининг ўсиб боришини қуйидаги омиллар тақозо қилади.
1. Аҳоли сонининг ўсиши.
2. Ижтимоий соҳа хизматлари сифатига талабнинг ортиши ва урбанизация.
3. Атроф-муҳитнинг ифлосланиши.
4. Даромадлар тенгсизлигини қисҳартириш дастурларини амалга ошириш.
5. Миллий мудофаа, давлат хавфсизлигини таъминлаш ҳаражатлари ҳажмининг ўсиши.
Корхоналар фаолиятини солиқ ёрдамида тартибга солиш қуйидаги умумий тамойиллари асосида амалга оширилади:
- барча даромадлардан, уларнинг манбаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда солиқ ундиришнинг мажбурийлиги;
- солиқ ундиришда барча учун ягона умумдавлат сиёсати;
- самарали ишловчи корхоналарда ҳамда хўжалик юритишнинг илғор шакллари учун солиқ меъёрларининг рағбатлантирувчи ролини таъминлаш;
- солиқ тўлови бўйича барча субъектлар мажбурияти устидан молиявий назорат.
Солиқ ставкасини белгилаш бир қатор тамойилларга асосланади.
1. Нафлилик тамойили - турли шахслардан, уларнинг солиқлар ҳисобига молиялаштириладиган дастурлардан фойдаланиши даражасига қараб турлича солиқ ундирилиши кераклигини билдиради.
Солиқ суммасининг (К) солиқ олинадиган суммага (О) нисбатининг фоиздаги ифодаси солиқ ставкаси (ТГ) дейилади:
2. Тўловга лаёқатлилик тамойили - солиқ миқдори солиқ тўловчининг бойлиги ва даромадлари даражасига мос келиши зарур. Бошқача айтганда, солиқ солиш даромадларнинг адолатли тақсимланишини тақозо қилиши зарур.
3. Адолатлилик тамойили - даромадлари ва ҳукумат дастурларидан фойдаланиш даражаси бўйича тенг бўлган кишилар тенг миқдорда солиқ тўлаши зарур.
Солиқ бўйича имтиёзлар қонунчилик битимларида белгиланган тартиб ва шароитлар асосида ўрнатилади. Амалиётда солиқ имтиёзларининг қуйидаги турлари кенг тарқалган:
- объектларнинг солиқ олинмайдиган энг кам даражасини белгилаш;
- солиқ тўлашдан алоҳида шахс ёки маълум гуруҳларни (масалан, уруш фаҳрийларини) озод қилиш;
- солиқ даражаси (ставкаси)ни пасайтириш;
- солиқ олинадиган суммадан чегириш;
- солиқли кредит (солиқ олишни кечиктириш ёки солиқ суммасини маълум миқдорга камайтириш).
Солиқларни туркумлашга турли хил мезонлар асосида ёндашилади.
Солиқ ставкаси ва даромадлар ўртасидаги нисбатга асосланиб, солиқлар одатда прогрессив (ўсиб борувчи), пропорционал (мутаносиб) ва регрессив (камайиб борувчи) солиқларга бўлинади.
Даромад ҳажми
2-чизма. Прогрессив, пропорционал ва регрессив солиқларнинг график кўриниши.
1. Даромад ҳажми ўсиб бориши билан ўртача ставкаси ўсиб борувчи солиқлар прогрессив солиқлар дейилади.
2. Даромад ҳажми ўсиб бориши билан ўртача ставкаси пасайиб борувчи солиқлар регрессив солиқлар дейилади.
3. Даромад ҳажми ўсиб бориши билан ўртача ставкаси ўзгаришсиз қолувчи солиқлар пропорционал солиқлар дейилади.
Солиқлар амал қилиш доираси (марказий ва маҳаллий солиқлар), маҳсулот таннархига қўшилиш усули (тўғри ва эгри солиқлар) ва иқтисодий мазмунига қараб ҳам туркумланади.
Солиқларни пасайтириш иқтисодий юксалиш ва давлат даромадларининг ўсишига олиб келишини биринчи бўлиб америкалик иқтисодчи А.Лаффер асослади. А.Лаффернинг мулоҳазаларига кўра, корпорациялар даромадига солиқлар ставкасини ҳаддан ташқари ошириш уларнинг капитал қўйилмаларига бўлган рағбатини сусайтиради, фан-техника тараққиётини тўхтатади, иқтисодий ўсишни секинлаштиради ва булар охир-оқибатда, давлат бюджети тушумларига салбий таъсир кўрсатади.
Давлат бюджетининг даромадлари ва солиқ ставкаси ўсиши ўртасидаги боғлиқликнинг графикда тасвирланиши "Лаффер эгри чизиғи" номини олди (3-чизма). График тик ўқида солиқ ставкаси (К), ётиқ ўқида - давлат бюджетига тушумлар (V) акс эттан. Солиқ ставкасининг оптимал миқдори (Кл) давлат бюджетига энг юқори тушум (V]) ни таъминлайди. Солиқлар янада оширилганда ишлашга ва тадбиркорликка қизиқиш сусаяди, 100 фоизли солиқ олишда давлат даромади нолга тенг бўлади, чунки хеч ким текинга ишлашни ҳоҳламайди. Бошқача айтганда, узоқ муддатли истиқболда ҳаддан ташқари юқори ўрнатилган солиқларни пасайтириш жамғармалар, инвестициялар, бандликнинг ортиши орқали солиқ ундириладиган ялпи даромад ҳажмининг ўсишини таъминлайди. Натижада солиқ тушумлари суммаси кўпаяди, давлат даромадлари ҳажми ўсади, тақчиллик камаяди ва инфляциянинг сусайиши рўй беради. Лекин ўз-ўзидан тушунарлики, Лаффер самараси фақат эркин бозор механизми нормада амал қилган ҳолдагина намоён бўлади.
3-чизма. Лаффер эгри чизиғи.
Шунингдек, мамлакатнинг турли минтақаларида солиқ юкининг бир хил даражада бўлиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу борада ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан тавсия этилган таққослама усуллардан фойдаланилади. Солиқ юки даражасини миқдоран аҳоли жон бошига тўғри келувчи солиқлар миқдорини тўловга лаёқатлилик кўрсаткичига нисбати ёки солиқ тўлангандан кейинги даромад миқдорини тўловга лаёқатлилик кўрсаткичига нисбати сифатида ифодалаш мумкин:
бу ерда: Нх - аҳолижон бошига тўғри келувчи солиқларнинг ўртача миқдори; ДН - аҳолининг солиқлар тўлангандан кейинги даромади; ПН -аҳолининг тўловга лаёқатлилиги.
Солиқ юки даражасини солиқларнинг ялпи ички маҳсулотдаги салмоғи бўйича ҳам аниқлаш мумкин:
бу ерда: Н - солиқлармиқдори;
ЯИМ - ялпи ички маҳсулот ҳажми.
Асосий таянч тушунчалар:
Молия - пул маблағларининг ҳаракати, яъни уларнинг шаклланиши, тақсимланиши ва фойдаланилиши билан боғлиқ равишда вужудга келадиган муносабатлар.
Молия тизими - молиявий муносабатлар ва турли даражада уларга хизмат қилувчи молиявий муассасалардир.
Давлат бюджети - давлат ҳаражатлари ва уларни молиявий таъминлаш манбаларининг тартиблаштирилган режаси.
Солиқлар - Жамиятда вужудга келтирилган соф даромаднинг бир қисмини бюджетга жалб қилиш шакли.
Солиқ ставкаси - солиқ суммасининг солиқ олинадиган суммага нисбатининг фоиздаги ифодаси.
Лаффер эгри чизиғи - давлат бюджети даромадлари ва солиқ ставкаси ўртасидаги боғлиқликнинг тасвирланиши.
Назорат учун савол ва топшириқлар:
1. Молиянинг иқтисодий мазмунини тушунтиринг ва унинг иқтисодий вазифаларини баён қилинг.
2. Жамият ва давлат молия тизимлари асосий бўғинларининг тавсифини беринг. Молия тизимида давлат бюджетининг ўрни қандай?
3. Давлат бюджети миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлашда қандай роль ўйнайди? Бунда қандай усуллардан фойдаланилади?
4. Бюджет тақчиллиги нима? Ижобий ва салбий бюджет тақчиллигини тушунтиринг.
5. Солиқларнинг иқтисодий моҳиятини тушунтиринг ва унинг турларини, асосий вазифаларини кўрсатинг.
16-МАВЗУ. ПУЛ-КРЕДИТ ВА БАНК ТИЗИМИ ВА УЛАРНИНГ БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИДАГИ РОЛИ
Режа:
1. Пул муомаласи ва унинг амал қилиш қонуниятлари.
2. Кредитнинг моҳияти, манбалари ва вазифалари.
3. Банк тизими.
КИРИШ
Марказий ва тижорат банклар ҳамда уларнинг вазифалари пул муомаласи қонунлари, пулга бўлган талаб ва таклиф, инфляциянинг моҳияти очиб берилади. Таҳлилнинг кейинги босқичи кредит тизими, банклар ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги ролига бағишланади.
Пулиинг ўз вазифаларини бажариш жараёнидаги тўхтовсиз ҳаракати пул муомаласи дейилади.
Жаҳонда тарихан шаклланган ҳамда ҳар бир мамлакат томонидан қонуний равишда мустахкамлаб қўйилган пул муомаласининг турли тизимлари амал қилади. Мамлакат пул тизимининг муҳим таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат:
1) миллий пул бирлиги (сўм, доллар, иена, фунт стерлинг, марка ва ҳ.к.);
2) нақд пул муомаласида қонуний тўлов воситаси сифатида амал қилувчи қоғоз, танга ва кредит пуллар тизими;
3) пул эмиссияси, яъни белгиланган қонуний тартибда пулни муомалага чиқариш тизими;
4) пул муомаласини тартибга солувчи давлат идоралари.
Пул муомаласи нақд ва кредит пуллар ёрдамида амалга оширилади. Нақд пул муомаласига банк билетлари ва металл тангалар (пул белгилари) хизмат қилади. Нақд пулсиз хисоблар чеклар, кредит карточкалари, векселлар, аккредитивлар, тўлов талабномалари кабилар ёрдамида амалга оширилади.Уларнинг ҳаммаси пул агрегати ,деб юритилади. Муомалада мавжуд бўлган пул массаси уларни (нақд ва кредит пулларни) қўшиш йўли билан аниқланади.
Пул муомаласи ўзига хос қонунларга асосланган ҳолда амалга оширилади. Унинг қонунларидан энг муҳими муомала учун зарур бўлган пул миқдорини аниқлаш ва шунга мувофиқ муомалага пул чиқаришдир.
Муомалани таъминлаш учун зарур бўлган пул миқдори қуйидаги омилларга боғлиқ:
1. Муайян давр давомида сотилиши ва сотиб олиниши лозим бўлган товарлар суммасига.
2. Пул бирлигининг айланиш тезлигига.
3. Кредитнинг ривожланишига, пулдан тўлов воситаси вазифасидан фойдаланишга ҳам боғлиқ.
Кўпинча товарлар қарзга (кредитга) сотилади ва уларнинг хақи келишувга мувофиқ кейинги даврларда тўланади. Демак, муомала учун зарур бўлган пул миқдори кредит миқдорига мувофиқ камроқ бўлади. Иккинчи томондан, бу даврда илгари кредитга сотилган товарлар ҳақини тўлаш вақти бошланади. Бу пул миқдорига эҳтиёжни кўпайтиради. Ундан ташқари ҳозирги вақтда кўпгина олди-сотди жараёнлари нақд пулсиз, бир-бирига банк орқали пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Биз уларни ўзаро ҳисоб-китоблар деб атаймиз.
Мазкур ҳолатларни ҳисобга олганда, муомала учун зарур бўлган пул миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бу ерда:
Пм - муайян даврда муомала учун зарур бўлган пул миқдори;
Тб - сотилиши лозим бўлган товарлар суммаси (товарлар миқдори х нархи);
Хк - кредитга сотилган товарлар суммаси;
Хт - тўлаш муддати келган товарлар ва хизматлар ҳамда бошқа тўловлар суммаси;
Ўх к- нақд пулсиз ўзаро ҳисоб-китоблар;
Ат - пулнинг айланиш тезлиги.
Муомала учун зарур бўлган пул миқдори пул муомаласи қонунини миқдоран ифодалайди. Чунки муомала учун зарур бўлган пул миқдорига нисбатан муомалага кам пул чиқарилса, кўпгина хўжаликларда пул етишмаслиги, нормал ҳолатда хўжалик юритиб бўлмай қолиш ҳолати юз беради. Ёки, аксинча, муомалада бўлган пул миқдори сотилаётган товарлар ва хизматлар суммасига нисбатан ошиб кетиши ва бунинг натижасида товарлар билан таъминланмаган пулнинг пайдо бўлиши пулнинг қадрсизланиши, яънн инфляцияни билдиради.
Пул миқдорига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олиб, пул муомаласи қонунига қуйидагича таъриф бериш мумкин: бошқа шароитлар ўзгармай қолганда, муайян даврда муомала учун зарур бўлган пул миқдори сотиш ва чиқариладиган товарлар нархи суммасига тўғри мутаносиб, пулнинг айланиш тезлигига тескари мутаносибдир.
Таъкидлаш лозимки, пулнинг ҳамма тизимлари учун пул муомаласи қонуни умумий бўлиб, шу билан бирга олтин ва қоғоз пул муомаласи қонунларининг ўзига хос хусусиятлари ва бир-биридан фарқлари мавжуд. Масалан, 1) олтин пул муомалада бўлганда:
а) ортиқча олтин пул хазинага жалб қилинади ва ҳар хил безаклар учун фойдаланишга чиқарилади;
б) товарлар ҳажми кўпайиб, муомала учун қўшимча пул зарур бўлганда хазинадаги олтин пуллар муомалага киритилади. Шу йўл билан муомала учун зарур бўлган олтин пул миқдори ўз-ўзидан тартибланади.
2) Муомала учун зарур бўлган олтин пул миқдори товарлар қийматининг миқдорига тескари мутаносибликда, олтиннинг ўз қийматига нисбатан эса тўғри мутаносибликда ўзгаради:
а) олтин пул қиймати ва товарлар ҳажми ўзгармаган такдирда товарлар қиймати қанча паст бўлса, муомала учун зарур бўлган пул миқдори ҳам шунча кам бўлади. Агар товарлар қиймати ўзгармаса, пулнинг миқдори товарлар ҳажмининг ортишига қараб унга мутаносиб равишда кўпаяди;
б) агар товарлар ҳажми ва қиймати ўзгармайди, деб фараз қилсак, муомаладаги олтин пул миқдори олтиннинг ўз қийматига қараб ўзгаради, яъни унинг қиймати ошса, пул миқдори камаяди, қиймати пасайса, пул миқдори кўпаяди.
Қоғоз пул муомаласи қонунлари олтин пул муомаласидан фарқ қилиб, уни қуйидагича ифодалаш мумкин:
- қоғоз пул қанча миқдорда чиқарилмасин, унда белгиланган қиймат миқдори муомала учун зарур бўлган олтин пул миқдорининг қийматига тенг бўлади;
- қоғоз пулнинг ҳар бирлигида белгиланган қиймат миқдори муомала учун зарур бўлган олтин пул қийматининг муомалага чиқарилган қоғоз пул миқдори нисбатига мос келади.
Миллий иқтисодиётда давлатнинг, тижорат банклари ва бошқа молиявий муассасаларнинг мажбуриятлари пул сифатида фойдаланади. Пул операцияларининг асосий кўпчилик қисми нақд пулсиз, чеклар ва унга тенглаштирилган молиявий активлар ёрдамида амалга оширилади. Шу сабабли муомалада бўлган пул миқдорини ҳисоблаш учун М^ ...М„ пул агрегатлари ёки таркибий қисми тушунчасидан фойдаланилади. Барча пул агрегатлари йиғиндиси ялпи пул массаси ёки ялпи пул таклифини ташкил қилади.
Бизнинг республикамизда умумий пул миқдори қуйидаги (таркиб)лар асосида ҳисобланади:
МО - муомаладаги нақд (қоғоз ва металл) пуллар.
М1 = МО + аҳолининг жорий ҳисоб варақаларидаги пул қолдиқлари, корхоналарнинг ҳисоб варақаларидаги пул маблағлари, банклардаги талаб қилиб олиш мумкин бўлган пул омонатлари.
М2 = М1 + тижорат банкларидаги муддатли омонатлар ва жамғарма ҳисоб варақаларидаги пуллар, ихтисослаштирилган молиявий муассасалардаги депозитлар ва бошқа активлар. Мазкур агрегат таркибига кирувчи пул маблағларини бевосита бир шахсдан бошқа бирига ўтказиш ҳамда айирбошлаш битимларида фойдаланиш мумкин эмас. Улар асосан жамғариш воситаси вазифасини бажарадилар.
МЗ = М2 + банк сертификатлари + аниқ мақсадли заём облигациялари + давлат заём облигациялари + хазина мажбуриятлари.
Бундан кўринадики, пул массасининг ҳар бир алоҳида агрегати ўзининг ликвидлиги даражасига кўра фарқланади. Ликвидлик - бу турли активларнинг ўз қийматини йўқотмасдан (яъни энг кам ҳаражатлар асосида) тезлик билан нақд пулга айлана олиш қобилиятидир. Пуллар (металл танга ва қоғоз пуллар) энг юқори ликвидликка эга бўлади. Мижоз ўзи истаган вақтида олиши мумкин бўлган банк-ҳисоб варақаларидаги пул омонатлари ҳам ликвидли ҳисобланади. Пул массаси таркибига тўлов воситаси вазифасини бажариш лаёқати пастроқ бўлган активлар қўшилиб бориши билан, уларнинг ликвидлик даражаси ҳам пасайиб боради.
Нақд пуллар ривожланган бозор иқтисодиёти мамлакатларида умумий пул массасининг 9-10 фоизини, бозор иқтисодиётига ўтаётган мустақил ҳамдўстлик давлатларида 35-40 фоизни ташкил қилади.
Пул бозори - бу мамлакатдаги пул миқдори ҳамда фоиз ставкасининг турли даражаларида пул маблағларига бўлган талаб ва пул таклифининг ўзаро нисбатини ифодаловчи механизм.
Пул таклифи асосан марказий банк томонидан тартибга солинсада, у иқтисодиётдаги барча таклифни қамраб ололмайди. Чунки, бу жараёнга уй хўжалиги ҳатти-ҳаракати ҳамда тижорат банкларининг сиёсати ҳам таъсир кўрсатади.
Тижорат банклари ўз ихтиёрларида бўлган активлари ҳисобига янги пулларни ҳосил қилишлари, яъни уларни банк кредити сифатида мижозларига беришлари мумкин. Тўғри, уларнинг бу фаолиятлари марказий банк томонидан ўрнатилувчи мажбурий заҳира меъёрлари орқали чекланади. Яъни, тижорат банки ўзининг жорий ҳаражатларини қоплаши ҳамда мижозлар томонидан кредитлар қайтарилмаслиги хавфининг олдини олиш мақсадида маълум миқдордаги пул маблағларини заҳира сифатида сақлаши лозим. Активларнинг қолган қисми эса муомалага чиқарилиб, у маълум муддатдан сўнг яна банкка қайтиши ҳамда , мажбурий заҳира нормадан ортиқча қисми яна муомалага чиқарилиши мумкин. Тўхтовсиз равишда такрорланувчи бу жараён пул таклифи мультипликатори ёки банк мультипликатори дейилади.
Пул таклифи мультипликатори - бу банкдаги пул депозитлари қушимча равишда ўсган ҳажмининг мажбурий заҳиралар қўшимча ҳажмига нисбати бўлиб, пул маблағларининг бир бирликка кўпайиши иқтисодиётдаги пул таклифининг қанчага ўсишини кўрсатади:
бу ерда:
т - пул таклифи мультипликатори коэффициенти;
М8 - банкдаги пул депозитларининг қўшимча равишда ўсган ҳажми;
К. - мажбурий заҳиралар қўшимча ҳажми;
г - мажбурий заҳиранинг фоиздаги норма.
Пул таклифи кўп жиҳатдан инфляция жараёнларига ҳам таъсир кўрсатади. «Инфляция» атамаси (лотинча шишмоқ, кенгаймоқ) илк бора Шимолий Америкада 1861-1865 йиллардаги фуқаролар уруши даврида қўлланилиб, муомалада қоғоз пулларнинг ҳаддан ортиқ кўпайиб кетишини ифодалаган эди. Иқтисодий адабиётларда эса бу атама XX асрда, биринчи жаҳон урушидан кейин кенг тарқалди.
Инфляция деб пул муомаласи қонунлари бузилиши билан боғлиқ холда қоғоз пулларнинг қадрсизланишига айтилади.
Бу ерда қоғоз пул миқдорининг нисбатан ортиб кетиб, унинг қадрсизланишига пулнинг ортиқча эмиссия қилиниши, пул эмиссияси ўзгармасдан, унинг айланиш тезлигининг ошиши, муомаладаги пул миқдори ўзгармаса ҳам товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмининг камайиб кетиши, товарлар ва хизматлар ижтимоий қийматининг ва, бинобарин. нархининг пасайиши ва ниҳоят, пул қийматининг пасайиши каби омиллар таъсир қилади.
Қоғоз пуллар инфляцияга учраганда уч хил нарсага нисбатан қадрсизланади:
1) олтинга нисбатан - бу олтиннинг қоғоз пулларда бозор нархининг ошишида ўз ифодасини топади;
2) товарларга нисбатан - бу товарлар нархининг ошишида ўз ифодасини топади;
3) бардошли чет эл валюталарига нисбатан - бу чет эл валюталарига нисбатан миллий пул курсининг тушиб кетишида ўз ифодасини топади.
Инфляция нарх индекси ёрдамида базис даврга нисбатан ўлчанади. Нархлар индекси эса жорий даврдаги истеъмол нархларини базис даврдаги истеъмол нархларига нисбати орқали аниқланади:
бу ерда:
НИ - нархлар индекси;
ТНЖ - жорий даврдаги истеъмол товарлари нархи; ТН6 - базис даврдаги истеъмол товарлари нархи.
Нархлар ўзгаришини ҳисобга олиш қамровига кўра нархлар индексининг қуйидаги турларини ҳисоблаш мумкин:
- истеъмол нархлари индекси;
- улгуржи нархлар индекси;
- нархлар индекси - ЯИМ дефлятори;
- экспорт ва импорт нархлар индекси.
Нархлар индексидан фойдаланган ҳолда инфляция суръатини (ИС) қуйидаги формула орқали аниқлаш мумкин:
Келиб чиқиш сабаблари ва ўсиш суръатларига қараб, инфляциянинг бир қанча турларини фарқлаш мумкин.
1. Талаб инфляцияси. Нарх даражасининг анъанавий ўзгариши жаъми талаб ортиқчалиги билан тушунтирилади. Иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш соҳаси маҳсулотнинг реал ҳажмини кўпайтириб, ортиқча талабни қондира олмайди. Чунки барча мавжуд ресурслар тўлиқ фойдаланилган бўлади. Шу сабабли бу ортиқча талаб нархнинг ошишига олиб келади ва талаб инфляциясини келтириб чиқаради. Талаб инфляциясини қуйидаги чизма орқали ҳам изоҳлаш мумкин (2-чизма).
Чизмадан кўринадики, иқтисодиётдаги пул ҳажмининг кўпайиши қисқа муддат ичида ялпи талабни АО] дан АО2 га силжишига олиб келади. Агар бу вақтда иқтисодиётнинг ҳолати ялпи таклиф эгри чизиғининг оралиқ (2) ёки тик (классик) (3) кесмасига мос келса, бу нарх даражасининг ўсишига, яъни талаб инфляциясининг рўй беришига олиб келади.
2. Таклиф инфляцияси. Инфляция ишлаб чиқариш ҳаражатлари ва бозордаги таклифнинг ўзгариши натижасида ҳам келиб чиқиши мумкин. Ишлаб чиқариш ҳаражатларининг ўсиши келтириб чиқадиган инфляция маҳсулот бирлигига қилинадиган ҳаражатларнинг кўпайиши ҳисобига нархларнинг ошишини билдиради. Бу ҳолатни ҳам чизма орқали кўриб чиқамиз (3-чизма).
3-чизма. Таклиф инфляцияси
Чизмадан кўринадики, ҳаражатларнинг ўсиши натижасида ялпи таклиф эгри чизиғининг А81 дан А82 га қисқариши маҳсулот бирлигига тўғри келувчи ҳаражат миқдорини ошириб, нархларнинг Р^ дан Р2 даражага қадар кўтарилишига, реал ишлаб чиқариш ҳажмининг эса (^ дан (22 га қадар қисқаришига олиб келади.
Шунингдек, инфляциянинг қуйидаги сабабларини ҳам кўрсатиш мумкин:
- монополистиқ фаолиятларнинг пайдо бўлиши ва амал қилиши;
- нотўғри солиқ сиёсати юритиш;
- жаҳон бозорларидаги нархларнинг ўсиши;
- ҳарбий соҳадаги ҳаражатларнинг ўсиши ва ҳоказо.
Инфляциянинг ўрмалаб борувчи, жадал ва гиперинфляция каби турлари ҳам мавжуд. Ўрмалаб борувчи инфляция ҳолатида нархлар йилига 10 фоизгача, жадал инфляцияда 20 дан 200 фоизгача, гиперинфляцияда 200 фоиздан юқори даражада ўсиши кузатилади.
Башорат қилиш мумкинлигига қараб кутилаётган ва кутилмаган инфляция фарқланади. Кутилаётган инфляция ва унинг оқибатларини олдиндан башорат қилиш мумкин, кутилмаган инфляцияни олдиндан айтиб бўлмайди. Биринчи холда инфляциянинг кутилаётган салбий оқибатларига тайёрланиб, уни сезиларли даражада юмшатиш мумкин. Иккинчи ҳолда нархларнинг кутилмаган ўсиши натижасида мамлакат иқтисодий аҳволининг сезиларли ёмонлашуви рўй бериши мумкин.
2. Кредитнинг моҳияти, манбалари ва вазифалари
Кредит бўш турган пул маблағларини ссуда фонди шаклида тўплаш ва уларни пулга муҳтож бўлиб турган ҳуқуқий ва жисмоний шахсларга ишлаб чиқариш ва бошқа эҳтиёжлари учун маълум муддатга, фоиз тўловлари билан қайтариш шартида қарзга бериш муносабатларини ифодалайди.
Пул шаклидаги капитал ссуда капитали дейилса, унинг ҳаракати кредитнинг мазмунини ташкил қилади.
Кредит муносабатлари икки субъект ўртасида, яъни пул эгаси (қарз берувчи) ва қарз олувчи ўртасида юзага келади.
Турли хил корхоналар (фирмалар), ташкилотлар, давлат ва унинг муассасалари ҳамда аҳолининг кенг қатлами кредит муносабатларининг субъектлари ҳисобланади. Санаб ўтилган субъектларнинг айнан ҳар бири бир вақтнинг ўзида ҳам қарз олувчи ва ҳам қарз берувчи ўрнида чиқиши мумкин.
Кредит муносабатларининг объекти Жамиятда вақтинча бўш турган пул маблағларидир.
Такрор ишлаб чиқариш жараёнида товарлар, иқтисодий ресурслар ва пул маблағлариниш доиравий айланиши кредит муносабатларининг мавжуд бўлишини хакозо қилади. Шу билан бирга доиравий айланиш жараёнида муқаррар суратда вақтинча бўш турадиган пул маблағлари ва бошқа пул ресурслари кредит маблағларининг манбаини ташкил қилади.
Кредит ресурсларининг асосий манбалари қуйидагилардан иборат:
1) корхоналарнинг амортизация ажратмалари;
2) маҳсулот сотишдан олинган пул тушумлари;
3) корхоналарнинг ишлаб чиқариш, фан ва техникани ривожлантириш фондлари, моддий рағбатлантириш фондлари;
4) корхоналар фойдаси. Улар давлат бюджети ва кредит тизими билан ҳисоб-китоб қилингунча, шунингдек унинг тегишли қисми корхона эҳтиёжлари Учун фойдалангунча банкдаги ҳисобларида сақланади;
5) банкдаги бюджет муассасалари, касаба уюшмалари ва бошқа ижтимоий ташкилотларнинг жорий пул ресурслари;
3. Банк тизими. Марказий ва тижорат банклари ҳамда уларнинг вазифалари
Бозор иқтисодиёти шароитида пул муомаласини таъминлашда банклар муҳим роль ўйнайди. Банклар пул маблағларини тўплаш, жойлаштириш ва уларнинг ҳаракатини тартибга солиш билан шуғулланувчи иқтисодий муассасадир.
Банклар фаолиятининг асосий томонларидан бири кредит муносабатларига хизмат қилиш бўлиб, улар кредит муассасаларининг асосини ташкил қилади.
Банклар тизими одатда икки босқичли бўлиб, ўз ичига марказий (эмиссион) банк ва тижорат (депозитли) банкларнинг тармоқ отган шахобчаларини олади.
Давлат банки мамлакат пул-кредит тизимини марказлашган тартибда бошқаради ва давлатнинг ягона кредит сиёсатини амалга оширади.
Давлат банки Марказий банк ҳисобланади. Бунинг мазмуни шундан иборатки, биринчидан, кўпчилик мамлакатларда давлат банки ягона марказий банкдан иборат бўлиб, у ўтказадиган сиёсат тартиблари юқори давлат органлари томонидан ўрнатилади.
Иккинчидан, Марказий банк тижорат банклари ва жамғарма муассасаларидан маблағларни қабул қилиб, уларга кредит беради. Хусусан, шу сабабга кўра марказий банк "банклар банки" дейилади.
Учинчидан, Марказий банк фақат фойда олишга интилиб фаолият қилмайди, давлатнинг бутун иқтисодиёт ҳолатини яхшилаш сиёсатини амалга оширади ва ижтимоий сиёсатини амалга оширишга кўмаклашади.
Марказий банк кўплаб хилма-хил вазифаларни бажаради.
1) бошқа банк муассасаларининг мажбурий заҳираларини сақлаш;
2) чекларни қайд (инкассация) қилиш механизмини таъминлаш ва банклараро ҳисоб-китобларни амалга ошириш, уларга кредитлар бериш;
3) давлатнинг монетар сиёсатини амалга ошириш;
4) барча банклар фаолиятини уйғунлаштириш ва улар устидан назоратни
амалга ошириш;
5) халқаро валюта бозорларида миллий валюталарни айирбошлаш;
6) пул таклифи устидан назорат қилиш, миллий валютани муомалага чиқариш.
Банклар ўз тасарруфидаги ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги учун моддий жиҳатдан масъул ҳисобланади ва шу сабабли кредит-пул операциялари кўпроқ уларнинг иқтисодий фойдалилигига ва самарадорлигига қараб берилади.
Тижорат банклари ўзларининг хўжалик мавқеига кўра акционерлик типидаги муассасалар ҳисобланади. Ҳуқуқий мавқеига кўра, фаолиятнинг бирон бир турига хизмат кўрсатувчи, ихтисослашган ёки миллий банк бўлиши мумкин.
Тижорат банклар саноат, савдо ва бошқа хил корхоналарни омонат тарзида жалб этилган пул маблағлари ҳисобидан кредитлайди, корхоналар ўртасида ҳисоб-китобни амалга оширади, шунингдек воситачилик ва валюта операциялари билан шуғулланади.
Ихтисослашган тижорат банклар - иқтисодиётнинг турли соҳаларида тижорат тамойилларида кредит-пул операцияларининг муайян турларини амалга оширади.
Ҳалк банки - мамлакатда омонат ишларини ташкил этишни, нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилишни ва аҳоли учун касса вазифасини амалга оширишни, аҳолига шахсий эҳтиёжларга кредит беришни ва шу каби операцияларни таъминлайди.
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки экспорт-импорт операцияларини бевосита амалга оширувчи корхона ва муассасаларга кредит беради, қўшма корхоналарга кредит беришда қатнашади, йиғма валюта режасининг ижросини, валюта ресурсларидан тежаб фойдаланишини назорат қилади, шунингдек ташқи иқтисодий операцияларга оид ҳисоб-китобларни ташкил қилади ва амалга оширишни таъминлайди.
Тижорат банклари тизимида тор ихтисослашиши бўйича инвестицион ва ипотека банкларни ажратиб кўрсатиш лозим.
Инвестицион банклар - маҳсус кредит муассасалари бўлиб, облигация ҳамда қарз мажбуриятлари бошқа турларини чиқариш йўли билан узоқ муддатли ссуда капиталини жалб қилади ва уларни мижозлар (асосан давлат ва тадбиркорлар) га тақдим қилади.
Инвестицион компаниялар ўзларининг қимматли қоғозларини чиқариш йўли билан ҳуқуқий инвесторлар пул ресурсларини тўплайди ва уларни корхона (миллий ва чет эл)лар акция ва облигацияларига жойлаштиради. Бундай компаниялар тўлиқ инвесторлар манфаатини ифодалайди ва уларнинг асосий мақсади қўйилган капитал ҳисобига фойда олиш ҳисобланади.
Ипотека банклар - бу кўчмас мулк (ер ва иншоот) ҳисобига узоқ муддатли ссуда беришга ихтисослашган кредит муасасалар. Ипотека банкнинг ресурслари ўзларининг ипотека облигациялари ҳисобига шаклланади. Олинган ссудадан уй-жой ва бошқа иншоотлар куриш, корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш учун фойдаланилади.
Барча тижорат банклари захира (резерв)ларининг ҳажми ва таркиби бўйича Марказий банк томонидан ўрнатиладиган маълум талабларга жавоб бериши зарур.
Асосий таянч тушунчалар:
Пул муомаласи - товарлар айланишига ҳамда нотовар ҳарактеридаги тўловлар ва ҳисобларга хизмат қилувчи нақд пуллар ва унга тенглаштирилган молиявий активларнинг ҳаракати.
Пул тизими - тарихан таркиб топган ва миллий қонунчилик билан мустаҳкамланган, мамлакатда пул муомаласини ташкил қилиш шакли.
Инфляция - қоғоз пул бирлигининг кадрсизланиши.
Кредит - бўш турган пул маблағларини ссуда фонди шаклида тўплаш ва уларни такрор ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун қарзга бериш.
Фоиз меъёри (ставкаси) - фоиз ёки фоизли даромаднинг қарзга берилган пул суммасига нисбатининг фоизда ифодаланиши.
Банк кредити - пул эгалари (банклар ва маҳсус кредит муассасалари) томонидан қарз олувчиларга (тадбиркорлар, давлат, уй хўжалиги сектори) берилувчи пул ссудалари.
Лизинг - кредитнинг пулсиз шакли бўлиб, одатда ишлаб чиқариш воситалари ва бошқа моддий бойликларни кейинчалик фойдаланувчилар томонидан мунтазам равишда ҳақ тўлаб бориб, сотиб олиш шарти билан узоқ муддатли ижарага беришдан иборат.
Факторинг - бошқа иқтисодий субъектларнинг қарздорлик буйича мажбуриятларини сотиб олиш ёки қайта сотиш муносабатлари.
Фарфейтинг - узоқ муддатли факторинг муносабатлари бўлиб, қарздорлик бўйича ҳуқуқларни сотиб олган банк уларни одатда 1 -5 йил вақт ўтгандан сўнг ундириши мумкин бўлади.
Траст - мижозларнинг капиталларини бошқариш бўйича операциялари.
Банклар - кредит муносабатларига хизмат қилиб, кредит тизимининг негизини ташкил қилувчи маҳсус муассасалар.
Банк операциялари - маблағларни жалб қилиш ва уларни жойлаштириш бўйича амалга ошириладиган операциялар.
Назорат учун саволлар
1. Муомала учун зарур бўлган пул миқдори қандай омилларга боғлиқ?
2. Пул агрегатлари нима ва унинг таркибига нималар киради?
3. Инфляциянинг мазмунини ва турларини тушунтиринг.
4. Талаб ва таклиф инфляцияларининг графикдаги кўринишларини тасвирланг ва изоҳланг.
5. Кредитнинг асосий турларини санаб кўрсатинг ва уларнинг тавсифини беринг. Кредит қандай вазифаларни бажаради?
6. Марказий ва тижорат банкларининг вазифаларини кўрсатинг.
17-МАВЗУ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИНИ ТАРТИБЛАНИШИ. ДАВЛАТНИНГ ИҚТИСОДИЙ РОЛИ
Режа:
1. Давлатнинг миллий иқтисодиётини тартибга солишдаги роли хақидаги назария ва қарашлар.
2. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш, унинг мақсади ва вазифалари.
3. Давлатнинг иқтисодиётга таъсир қилиш усуллари ва воситалари.
КИРИШ
Барча иқтисодий тизимларда давлат ва бозор тизими ўзига хос ўринларга эга бўлиб, ҳар бири мустақил амал қилади. Шу билан бирга дунёдаги турли хил иқтисодий тизимлар бир-биридан иқтисодиётини бошқариш ва тартибга солишда давлат ва бозор ролининг нисбати бўйича кескин фарқланади. Масалан, бир иқтисодий тизим кўпроқ давлат томонидан бошқаришга таянса, бошқаси бозор механизми орқали тартиблашга устунлик беради. Мазкур мавзуда бозор иқтисодиётини тартибга солишда давлатнинг ролини очиб беришга ҳаракат қилинади.
Дастлаб давлатнинг миллий иқтисодиётдаги роли қараб чиқилиб, кейин унинг иқтисодий вазифалари тавсифи берилади. Мавзу давлатнинг иқтисодиётга таъсир қилиш усулларини ёритиб бериш билан якунланади.
1. Давлатнинг миллий иқтисодиётини тартибга солишдаги роли ҳақидаги назария ва қарашлар
Иқтисодиёт назарияси тарихида давлатнинг иқтисодиётдаги роли масаласи илмий асосда дастлаб А.Смит томонидан кўриб чиқилган. Унинг «Ҳалқлар бойлигининг табиати ва сабабларини тадқиқ қилиш хақида» (1776 йил) деган китобида бозор усуллари орқали иқтисодиётнинг ўзини ўзи тартибга солишнинг зарурлиги таъкидлаб ўтилган. А.Смитнинг фикрича, хусусий товар ишлаб чиқарувчилар бозори давлат назоратидан тўлиқ озод бўлиши зарур. Ана шундагина истеъмолчилар талабига мос равишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш имкони мавжуд бўлади. Бунда бозор воситасида тартибга солиш, ҳар қандай четдан аралашувсиз ишлаб чиқарувчиларни бутун жамият манфаатлари учун ҳаракат қилишга мажбур қилади.
А.Смит давлатнинг иқтисодий жараёнларга ҳар қандай аралашуви охир оқибатда фақат вазиятни ёмонлаштиради деб ҳисоблайди. Бироқ, унинг мазкур назарияси 1929-1933 йилларда бозор иқтисодиётига асосланган деярли барча мамлакатларни қамраб олган иқтисодий инқироз даврида танқидга учради. Иқтисодий таназзул ва оммавий ишсизлик давлатнинг иқтисодий жараёнларга аралашувини кучайтиришни тақозо қилди.
Давлатни иқтисодиётдаги ролини ошириш масаласи Ж.М.Кейнснинг «Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» (1936 йил) номли китобида ўз аксини топди. Бу китобда муаллиф давлат фискал ва кредитли тартибга солиш воситаларидан фойдаланиб, жамиятнинг ялпи талабини рағбатлантиришни ва аҳолининг иш билан бандлигики таъминлаши зарурлигини исботлайди.
Урушдан кейинги даврда Кейнс назариясидаги кўрсатмалар у ёки бу даражада бозор иқтисодиёти амалда устун бўлган барча мамлакатларда фойдаланилди. Шу билан бирга давлатнинг иқтисодиётдаги ролини янада кўпроқ ошиб бориши рўй берди. Ҳозирги даврда давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим мақсади сифатида нафақат циклга қарши тартибга солиш ва иш билан бандликни таъминлаш, балки иқтисодий ўсишнинг юқори даражасини ва яхлит такрор ишлаб чиқариш жараёнини оптималлаштиришни рағбатлантириш тан олинади.
Маъмурий-буйруқбозликка асосланган тизимдан бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида давлатнинг миллий иқтисодиётга аралашуви қуйидаги ҳолатлар орқали изоҳланади.
Биринчидан, давлат ўзига миллий иқтисодиётда бозор воситасида ўзини-ўзи тартибга солиш орқали бажариш мумкин бўлмаган ёки самарали равишда амалга ошириб бўлмайдиган вазифаларни олади.
Иккинчидан, бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг хусусий тавсифи бир қатор ижобий ва салбий оқибатларни туғдиради. Давлат якка тадбиркор ёки истеъмолчидан фарқли, жамият манфаатини ифодалаб, қўшимча ижобий самарани рағбатлантиришга ва аксинча салбий самара билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиши ва чеклашга ҳаракат қилиши зарур.
Учинчидан, давлатнинг иқтисодий жараёнларига аралашуви шу сабабли рўй берадики, индивидуал истеъмолчилар ҳам вақт у ёки бу товарни истеъмол қилишнинг оқибатларини объектив баҳолай олмайди. Шу нуқтаи назардан, давлат фойдали истеъмолни кенгайтириш ва аксинча соғлиққа салбий таъсир кўрсатувчи товарлар истеъмолини чеклаш вазифасини ўз зиммасига олади.
Тўртинчидан, давлат ўз зиммасига бозорнннг табиатидан келиб чиқадиган айрим ҳолатларни қисман енгиллаштириш вазифасини олади.
Бешинчидан, ҳозирги шароитда барқарор, изчил иқтисодий ўсишни рағбатлантириш вазифаси ҳам давлатнинг зиммасига тушади.
2. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш, унинг мақсади ва вазифалари
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг маълум чегаралари ҳам мавжуд бўлиб, улар давлатнинг ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсиридан келиб чиқади. Иқтисодиётга давлатнинг ҳар қандай аралашуви маълум ҳаражатларни тақозо этади. Уларга энг аввало тартибга солишни ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича ҳаражатларни киритиш мумкин. Шунингдек, тартибга солишнинг у ёки бу шакли бозор мувозанати, ишлаб чиқариш ҳажми, ресурсларнинг қайта тақсимланишига кўрсатиши мумкин бўлган таъсирни ҳам ҳисобга олиш лозим. Бунда тартибга солишни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган сарф-ҳаражатларнинг миқдори давлатнинг иқтисодиётни тартибга солиши натижасида олинадиган самарадан кам бўлиши лозим. Уларнинг нисбати давлатнинг иқтисодиётга аралашуви чегараларини белгилаб беради.
XX асрнинг 80-йилларида ривожланган мамлакатларда янги консерватив концепциялар асосида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишни чеклаш жараёнлари бошланди. Бунда тартибга солишнинг анъанавий
г) Иқтисодий соҳани тартибга солишни кўзда тутувчи қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш (монополияга қарши қонунчилик. тадбиркорлик тўғрисидаги, банк соҳалари, қимматли қоғозлар бозорининг фаолиятини тартибга солишни кўзда тутувчи қонунлар).
Шу орқали бозор муносабатларининг ривожланиши қонун йўли билан кафолатланади. турли мулк шаклларининг дахлсизлиги таъминланади. монополияларга йўл берилмайди ва эркин рақобатга шароит яратилади.
Иқтисодиётни билвосита тартибга солишда иқтисодий дастак ва воситаларга устунлик берилади. У давлатнинг пул-кредит ва бюджет сиёсатида ўз ифодасини топади.
Пул-кредит сиёсатининг асосий воситалари қуйидагилардан иборат бўлади:
- ҳисоб ставкасини тартибга солиш;
- молия-кредит муассасалаларининг Марказий банкдаги захиралари минимал ҳажмини ўрнатиш ва ўзгартириш;
- давлат муассасаларининг қимматли коғозлар бозоридаги операциялари (давлат мажбуриятларини чиқариш, уларни сотиш ва тўлаш).
Давлат бу дастаклар ёрдамида молия бозорида талаб ва таклиф нисбатини кутилган йўналишда ўзгартиришга ҳаракат қилади. Жумладан, ссудага бериладиган пул миқдорини ўзгартириш учун фоиз ставкаси воситасидан фойдаланади. Давлат кредитга бўлган талаб ва таклифни Марказий банк орқали қуйидаги йўллар билан ўзгартиради:
- давлат Марказий банк эҳтиёжлари орқали банклар маблағларининг қарзга бериладиган ва заҳирада турадиган қисмлари улушини ўзгартиради;
- Марказий банк бошқа банкларга паст фоиз ставкасида қарз бериб, уларнинг кредитлаш ишида фаол қатнашиб, иқтисодий ўсишига таъсир қилишини таъминлайди;
- давлат Марказий банк орқали хазина мажбуриятларини тарқатади, ўз облигацияларини сотади ёки қимматли қоғозларини сотиб олади. Натижада таклиф этилган пул миқдори ўзгариб, бу фоизга таъсир этади. Давлатнинг пулга бўлган талаб ва таклифини ўзгартириш борасидаги сиёсати монетар сиёсат деб юритилади.
Давлатнинг бюджет сиёсати унинг даромадлар ва ҳаражатлар қисмини ўзгартиришга қаратилади. Давлат ҳаражатларини қоплаш учун молиявий маблағларни жалб қилишнинг энг асосий дастаги солиқлар ҳисобланади. Улардан хўжалик субъеклари фаолиятига ва ижтимоий барқарорликга таъсир кўрсатишда ҳам кенг фойдаланилади.
Солиқлар ёрдамида давлат томонидан тартибга солиш танланган солиқ тизимига, солиқ ставкаси даражасига ҳамда солиқ турлари ва солиқ тўлашда берилган имтиёзларга боғлиқ бўлади.
Давлат иқтисодиётни тартибга солиш воситаси сифатида бюджет ҳаражатларидан ҳам фойдаланади.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишда асосий капиталга ҳисобланадиган жадаллашган амортизация ажратмалари алоҳида роль ўйнайди. У ҳозирги шароитда жамғариш ва иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни рағбатлантиришнинг асосий воситаси ҳамда иқтисодий цикли ва бандликка таъсир кўрсатувчи муҳим дастак ҳисобланади.
3. Давлатнинг иқтисодиётга таъсир қилиш усуллари ва воситалари
Иқтисодиётни тартибга солишда давлат капитал қўйилмалари муҳим роль ўйнайди. Жумладан, бозор конъюнктураси ёмонлашган, турғунлик ёки инқироз шароитида хусусий капитал қўйилмалар қисқаради, давлат инвестициялари эса одатда ўсади. Шу орқали давлат ишлаб чиқаришда таназзул ва ишсизликнинг ўсишига қарши туришга ҳаракат қилади.
Шунингдек, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш бир қатор шаклларини ҳам ажратиб кўрсатиш мумкин:
- давлат иқтисодий дастурларининг ишлаб чиқилиши;
- илмий тадқиқотлар ва илмий-тадқиқот конструкторлик ишланмалари, ихтироларни давлат томонидан рағбатлантириш ҳамда иқтисодиётдаги ижобий таркибий силжишларни таъминлаш;
- инвестиция жараёни ва иқтисодий ўсишни давлат томонидан тартибга солиш;
- ишчи кучи бозорига давлат томонидан таъсир кўрсатиш;
- қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солиш ва бошқалар. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг олий шакли давлат иқтисодий дастурлари ҳисобланади. Унинг вазифаси тартибга солишнинг барча усули ва воситаларидан комплекс фойдаланишдан иборат.
Иқтисодий дастурлар ўрта муддатли, фавқулоддаги ва мақсадли бўлиши мумкин. Ўрта муддатли умумиқтисодий дастурлар одатда беш йилга тузилади. Фавқулоддаги дастурлар тиғиз вазиятларда, масалан, инқироз, оммавий ишсизлик ва кучли инфляция шароитларида ишлаб чиқилиб, қисқа муддатли хусусиятга эга бўлади. Бундай мақсадли дастурларнинг объекти тармоқлар, минтақалар, ижтимоий соҳалар ва илмий тадқиқотларнинг ҳар хил йўналишлари бўлиши мумкин.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш ташқи иқтисодий усуллар ёрдамида ҳам амалга оширилади. Бунда маҳсус восита ва дастаклар орқали мамлакатнинг ташқи дунё билан амалга ошириладиган хўжалик алоқаларига бевосита таъсир кўрсатилади.
Товарлар, хизматлар, капитал ва фан-техника ютуқлари экспортини рағбатлантириш тадбирлари, экспортни кредитлаш, чет эллардан инвестициялар ва экспорт кредитларини кафолатлаш, ташқи иқтисодий алоқаларга чеклашлар киритиш ёки бекор қилиш, ташқи савдода бож тўловларини ўзгартириш, мамлакат иқтисодиётига чег эл капиталини жалб қилиш ёки чеклаш бўйича тадбирлар, мамлакатга четдан ишчи кучини жалб қилиш, халқаро иқтисодий ташкилотларда ва давлатлараро уюшмаларда қатнашиш мамлакатларнинг ташқи иқтисодий алоқаларини тартибга солишнинг асосий воситаларидир.
Шундай қилиб, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг қараб чиқилган барча ички ва ташқи иқтисодий усуллари (восита ва дастаклари) биргаликда миллий иқтисодиётдаги такрор ишлаб чиқариш жараёнига ва мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқаларига ўз таъсирини кўрсатади.
Асосий таянч тушунчалар:
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш - қонунчилик, ижро ва назорат қилиш хусусиятидаги тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг мақсади - иқтисодий ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш, иқтисодий тизимни мустаҳкамлаш ва уни ўзгариб турувчи шароитга мослаштиришга қаратилади.
Давлатнинг иқтисодий вазифалари - иқтисодий тизимнинг амал қилишига шарт-шароит яратиш ва иқтисодиётни тартибга солиш ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлардан иборат бўлади.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг усуллари - тартибга солишнинг маъмурий ва иқтисодий воситалари бирлиги.
Бевосита усуллар - иқтисодиётни тартибга солишнинг таъқиқлаш, рухсат бериш ва мажбур қилиш ҳарактеридаги маъмурий воситалари.
Билвосита усуллар - иқтисодиётни тартибга солишнинг иқтисодий восита ва дастаклари.
Назорат учун савол ва топшириқлар:
1. Давлатнинг иқтисодиётдаги ролига турлича қарашларини баҳоланг?
2. Давлат асосий иқтисодий вазифаларини санаб чиқинг ва уларнинг қисқача хавсифини беринг?
3. Бозор иқтисодёти шароитида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг зарурлигини нима тақозо қилади?
4. Тартибга солиш ўз олдига қандай мақсад ва вазифаларни қўяди?
5. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг бевосита ва билвосита усулларига тавсиф беринг.
6. Тартибга солишнинг маъмурий ва иқтисодий воситаларини санаб кўрсатинг.
7. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишда давлат сектори қандай рол ўйнайди?
8. Давлат иқтисодий дастурлари қандай амалга оширилади?
18-МАВЗУ. АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИ ВА ДАВЛАТНИНГ ИЖТИМОИЙ СИЁСАТИ
Режа:
1. Аҳоли даромадлари ва унинг таркиби. Аҳоли турмуш даражаси ва унинг кўрсаткичлари.
2. Даромадлар тенгсизлиги ва унинг даражасини аниқлаш.
3. Давлатнинг ижтимоий сиёсати.
КИРИШ
Мавзу аҳоли даромадларининг иқтисодий мазмуни, турларини баён қилиш ҳамда унинг даражасини белгилаб берувчи асосий омилларни қисқача тавсифлаш билан бошланади. Кейин бозор иқтисодиёти шароитида даромадлар тенгсизлигининг асосий сабаблари кўриб чиқилади. Даромадлар тенгсизлиги борасида билдирилган фикрлар тахлил қилиниб, тенгсизлик ва самарадорлик ўртасидаги нисбат кўрсатиб берилади. Мавзу камбағаллик муаммоси, аҳоли даромадларининг етарли даражасини таъминлаш бўйича давлат дастурларини қараб чиқиш билан якунланади.
1. Аҳоли даромадлари ва унинг таркиби. Аҳоли турмуш даражаси ва унинг кўрсаткичлари
«Даромад» иқтисодий фаолият натижаларини ифодаловчи кўрсаткич бўлиб, у серқирра ва мураккаб мазмунга эга ҳисобланади. Чунки, даромад бир вақтнинг ўзида бирон-бир фаолият натижасида олинган тушумни, пул маблағларини, натурал кўринишда олинган маҳсулотларни, иқтисодий ресурслар келтирувчи нафни ва бошқа тушунчаларни ифодалаши мумкин. Шунингдек, даромад умумий тушунча бўлиб, унинг таркибида аҳоли даромадлари муҳим ўрин тутади.
Аҳоли даромадлари маълум вақт оралиғида (масалан, бир йилда) улар томонидан олинган пул ва натурал шаклдаги тушумлар миқдорини англатади.
Аҳоли пул даромадлари иш ҳақи, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад, нафақа, пенсия, стипендия шаклидаги барча пул тушумларини, мулкдан фоиз, дивиденд, рента шаклда олинадиган даромадларни, қимматли қоғозлар, кўчмас мулк, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, ҳунармандчилик буюмларини сотишдан ва ҳар хил хизматлар кўрсатишидан келиб тушадиган даромадларни ўз ичига олади.
Натурал даромад меҳнат ҳақи ҳисобига олинадиган ва уй хўжаликларининг- ўз истеъмоллари учун ишлаб чиқарган маҳсулотларидан иборат бўлади.
Аҳоли даромадлари даражасига баҳо бериш учун номинал, иҳтиёрида бўлган ва реал даромад тушунчаларидан фойдаланилади.
Номинал даромад — аҳоли томонидан маълум вақт оралиғида олинган даромадларининг пул кўринишидаги миқдори ҳисобланади.
Ихтиёрида бўлган даромад - шахсий истеъмол ва жамғарма мақсадларида фойдаланиш мумкин бўлган даромад. Бу даромад номинал даромаддан солиқлар ва мажбурий тўлов суммасига нисбатан кам бўлади. Реал даромад - нарх даражаси ўзгаришини ҳисобга олиб, аҳолининг ихтиёрида бўлган даромадга сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар миқдорини кўрсатади, яъни даромаднинг ҳарид қувватини билдиради.
Аҳолининг номинал пул даромадлари турли манбалар ҳисобига шаклланиб. улардан асосийлари қуйидагилар ҳисобланади:
а) ишлаб чиқариш омиллари ҳисобига олинадиган даромад;
б) давлат ёрдам дастурлари бўйича тўлов ва имтиёзлар шаклидаги пул тушумлари;
в) молия-кредит тизими орқали олинадиган пуд даромадлари. Аҳолининг ёлланиб ишловчи қисми оладиган даромадларининг асосий улушини иш ҳақи ташкил қилади. Даромаднинг бу тури истиқболда ҳам пул даромадлари умумий ҳажмининг шаклланишида ўзининг етакчи ролини сақлаб қолади.
Аҳоли пул даромадлари даражаси давлат ёрдам дастурлари бўйича тўловлар сезиларли таъсир кўрсатади. Бу манбалар ҳисобига пенсия таъминоти амалга оширилади ва турли хил нафақалар тўланади.
Аҳолининг молия-кредит тизими орқали олинадиган пул даромадлари қуйидагилардан иборат: давлат суғуртаси бўйича тўловлар; шахсий уй қурилишига ва матлубот жамияти аъзоларига банк ссудалари; жамғарма банкига қўйилмалар бўйича фоизлар; акция, облигация баҳосининг кўпайишидан олинадиган даромад ва заём бўйича тўловлар; лотерея бўйича ютуқлар; товарларни кредитга сотиб олиш натижасида ташкил топадиган. вақтинча бўш маблағлар; ҳар хил турдаги компенсация тўловлар ва ҳ.к.
Аҳоли турмуш даражаси тушунчасини уларнинг ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматлар билан таъминланиши ҳамда кишилар эҳтиёжининг бу неъматлар билан қондирилиши даражаси сифатида аниқлаш мумкин.
Аҳоли турмуш даражасининг БМТ томонидан тавсия этилган кўрсаткичлари тизими ўз ичига қуйидаги гуруҳларни олади:
1. Туғилиш ва ўлиш даражаси ҳамда бошқа демографик кўрсаткичлар.
2. Ҳаёт кечиришнинг санитар-гигиена жиҳатидан шароитлари.
3. Озиқ-овқат товарларини истеъмол қилиш.
4. Турар жой шароитлари.
5. Маълумот ва маданият.
6. Меҳнат қилиш ва бандлик шароитлари.
7. Аҳолининг даромадлари ва ҳаражатлари.
8. Ҳаёт кечириш қиймати ва истеъмол нархлари.
9. Транспорт воситалари.
10.Дам олишни ташкил этиш.
11.Ижтимоий таъминот.
12.Инсон эркинлиги.
Бу асосий кўрсаткичлардан ташқари яна баъзи бир ахборотга оид кўрсаткичлар ҳам ажратиб кўрсатилади: аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМ аҳоли жон бошига тўғри келувчи миллий даромад, аҳоли жон бошига тўғри келувчи истеъмол ҳажми ва бошқалар.
Кишилар ҳаёт фаолияти учун зарур неъматлар тўплами меҳнат шароити, таълим, соғликни сақлаш, озиқ-овқат ва уй-жой сифати каби хилма-хил эҳтиёжларни ўз ичига олади. Кишилар эҳтиёжларини қондириш даражаси жамият аьзоларининг алоҳида олган ва оилавий даромадлари даражасига боғлиқ. Турмуш даражасини мамлакат даражасида (бутун аҳоли учун) ва табақалашган микродаражада (аҳолининг алоҳида гуруҳи учун) қараб чиқиш мумкин. Биринчи ёндашув турли мамлакатларда аҳолининг турмуш даражасини аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи бўйича аниқлаб, қиёсий таҳлил қилиш имконини беради.
Аҳоли гуруҳлари бўйича даромадлар тақсимланиши динамикасини таққослаш истеъмолчи бюджети асосида амалга оширилади. Истеъмолчи бюджетларининг бир қатор турлари мавжуд бўлади: ўртача оила бюджети, юқори даражада таъминланган бюджет, минимал даражада моддий таъминланганлар бюджети, нафақахўрлар ва аҳоли бошқа ижтимоилари бюджети шулар жумласидандир.
Фаровонликнинг энг қуйи чегарасини оила даромадининг шундай чегараси билан белгилаш мумкинки, даромаднинг бундан паст даражасида ишчи кучини такрор ҳосил қилишни таъминлаб бўлмайди. Бу даража моддий таъминланганлик минимуми, ёки кун кечириш даражаси (қашшоқликнинг бошланиши) сифатида чиқади.
Бозор иқтисодиёти шароитида ўртача даромад «ўртача синф» деб аталадиган табақалар даромадлари бўйича аниқланади. Бундай гуруҳ истеъмол сивати тўпламига уй, автомашина, дала ҳовли, замонавий уй жихозлари, сайр қилиш ва болаларини ўқитиш имконияти, қимматли қоғозлар ва зебу зийнат буюмлари киради.
Бозор иқтисодиёти аҳолининг юқори таъминланган ёки «бой» қатламининг мавжуд бўлишини тақозо қилиб, уларга аҳолининг юқори сифатли товар ва хизматлар ҳарид қилишга лаёқатли бўлган жуда оз миқдори киради.
Турмуш даражаси кишиларнинг турмуш тарзи билан узвий боғлиқ. Турмуш тарзи - бу кишилар (жамият, ижтимоий қатлам, шахс)нинг миллий ва жаҳон ҳамжамиятидаги ҳаёч фаолияти тури ҳамда усулларини акс эттирувчи ижтимоий-иқтисодий категория. Турмуш тарзи инсон ҳаёт фаолиятининг турли жиҳатларини қамраб олади, яъни:
- меҳнат, уни ташкил этишнинг ижтимоий шакллари;
- турмуш ва бўш вақтдан фойдаланиш шакллари;
- сиёсий ва ижтимоий ҳаётда иштирок этиш;
- моддий ва маънавий эҳтиёжларни қондириш шакллари;
- кишиларнинг кундалик ҳаётдаги хулқ-атвори меъёрлари ва қоидалари.
2. Даромадлар тенгсизлиги ва унинг даражасини аниқлаш
Дунёдаги барча мамлакатлар аҳоли жон бошига тўғри келадиган ўртача даромадлар даражаси билан бир-биридан кескин фарқланади. Бу турли мамлакатлар аҳолисининг даромадлари даражаси ўртасида тенгсизлик мавжудлигини билдиради. Шу билан бирга алоҳида олинган мамлакатлар аҳолисининг турли қатлам ва гуруҳлари ўртача даромадлари даражасида ҳам фарқ мавжуд бўлади. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши даражаси ҳам даромадларидаги фарқларни бартараф қилмайди.
Даромадлар тенгсизлиги даражасини миқдорий аниқлаш учун жаҳон амалиётида Лоренц эгри чизиғидан фойдаланилади (1-чизма). Чизманинг ётиқ чизиғида аҳоли гуруҳларининг фоиздаги улуши, тик чизиғида эса бу гуруҳлар томонидан олинадиган даромаднинг фоиздаги улуши жойлаштирилган. Назарий жиҳатдан даромадларнинг мутлақ тенг тақсимланиши имконияти (бурчакни тенг иккига бўлувчи) ОЕ чизикда ифодаланган бўлиб, у оилаларнинг ҳар қандай тегишли фоизи даромадларнинг мос келувчи фоизини олишини кўрсатади. Яъни аҳолининг 20% барча даромадларнинг 20%ни, аҳолининг 40% даромадларнинг 40%ни, аҳолининг 60% даромадларнинг 60%ни олишини билдиради ва ҳ.к. Демак, 0Е чизиғи даромадларнинг тақсимланишидаги мутлақ тенгликни ифодалайди.
Шунингдек, назарий жиҳатдан мутлақ тенгсизликни ҳам ажратиб кўрсатиш мумкин. Бунда аҳолининг маълум гуруҳлари (20%, 40 ёки 60% ва ҳ.к.) ҳеч қандай даромадга эга бўлмай, фақат бир фоизи барча 100% даромадга эга бўлади. Чизмадаги ОҒЕ синиқ чизиғи мутлоқ тенгсизликки ифодалайди.
Реал ҳаётда мутлақ тенглик ва мутлақ тенгсизлик ҳолатлари мавжуд бўлмайди. Балки аҳолининг маълум гуруҳлари ўртасида даромадларнинг тақсимланиши нотекис равишда боради. Бундай тақсимланишини Лоренц эгри чизиғи деб номланувчи 0Е эгри чизиғи орқали кузатиш мумкин. Аҳоли гуруҳлари улуши ва даромад улушини бирлаштирувчи эгри чизиқдан кўринадики, аҳолининг дастлабки 20%га даромадларнинг жуда оз (тахминан 3-4%гача) қисми тўғри келади. Кейинги гуруҳларга тўғри келувчи даромад улуши ортиб боради. Даромаднинг энг катта қисми (деярли 60%) аҳолининг сўнгги 20%га тўғри келади. Бу гурух чегараси ичида ҳам даромадлар нотекис тақсимланган, яъни дастлабки 10% тахминан 20% даромадга эга бўлса, кейинги 10%га даромаднинг деярли 40% тўғри келади ва ҳ.к.
Мутлоқ тенгликни ифодаловчи чизиқ ва Лоренц эгри чизиғи ўртасидагя тафовут даромадлар тенгсизлиги даражасини акс эттиради. Бу фарқ қанчалик катта бўлса, яъни Лоренц эгри чизиғи 0Е чизиғидан қанчалик узокда жойлашса, даромадлар тенгсизлиги даражаси ҳам шунчалик катта бўлади. Агар даромадларнинг ҳақиқий тақсимланиши мутлоқ тенг бўлса, бунда Лоренц эгри чизиғи ва биссектриса ўқи бир-бирига мос келиб, фарқ йўколади.
1-чизма. Лоренц эгри чизиғи.
Даромадлар табақаланишини аниқлашнинг кўпроқ қўлланиладиган кўрсаткичларидан бир дицел коэффициенти ҳисобланади. Бу кўрсаткич 10% энг юқори таъминланган аҳоли ўртача даромадлари ва 10% энг кам таъминланганлар ўртача даромади ўртасидаги нисбатни ифодалайди. Масалан, АҚШ ва Буюк Британияда бу нисбат 13:1га, Швецияда эса 5,5:1га тенг.
Ялпи даромаднинг аҳоли гуруҳлари ўртасида тақсимланишини тавсифлаш учун аҳоли даромадлари тенгсизлиги индекси (Джини коэффициенти) кўрсаткичи қўлланилади. Джини коэффициенти чизмадаги Лоренц эгри чизиғи билан мутлақ тенглик чизиғи ўртасидаги юзанинг ОҒЕ учбурчак юзасига нисбати орқали аниқланади. Бу кўрсаткич қанчалик катта бўлса, (яъни 1,0 га яқинлашса) тенгсизлик шунча кучли бўлади. Жамият аъзолари даромадлари тенглашиб борганда бу кўрсаткич 0 (ноль)га интилади. Масалан, кейинги ярим аср давомида Джини индекси Буюк Британияда 0,39 дан 0,35 га кадар, АҚШда эса 0,38 дан 0,34 га кадар пасайган.
Бозор иқтисодиёти шароитида даромадлар тенгсизлигини келтириб чиқарувчи умумий омиллар мавжуд. Буларнинг асосийлари қуйидагилар:
- кишиларнинг умумий (жисмоний, ақлий ва эстетик) лаёқатидаги фарқлар;
- таълим даражаси ва малакавий тайёргарлик даражасидаги фарқлар;
- тадбиркорлик маҳорати ва таҳликага тайёргарлик даражасидаги фарқлар;
- ишлаб чиқарувчиларнинг бозорда нархларни ўрнатишга лаёқатлилиги (бозордаги ҳукмронлик даражасидан келиб чиқиб) даражасидаги фарқлар.
Бундай шароитда давлатнинг даромадларни қайта тақсимлаш вазифаси даромадлар тенгсизлигидаги фарқларни камайтириш ва Жамият барча аъзолари учун анча қулай моддий ҳаёт шароитини таъминлашга қаратилади.
3. Давлатнинг ижтимоий сиёсати
Давлатнинг ижтимоий сиёсати тегишли марказлашган даромадларни табақалашган солиқ солиш йўли билан шакллантириш ва уни бюджет орқали аҳолининг турли табақалари ўртасида қайта тақсимлашдан иборат.
Давлат даромадларни қайта тақсимлашда ижтимоий тўловлар билан бирга бозор нархларини ўзгартириш ва иш ҳақининг энг кам даражасини белгилаш усулларидан фойдаланади.
Ижтимоий тўловлар - кам таъминланганларга пул ёки натурал ёрдам кўрсатишга каратилган тадбирлари тизими бўлиб, бу уларнинг иқтисодий фаолиятда қатнашиши билан боғлиқ бўлмайди. Ижтимоий тўловларнинг мақсади Жамиятдаги муносабатларни инсонпарварлаштириш .ҳамда ички талабни ушлаб туриш ҳисобланади.
Аҳоли реал даромадлари даражасига инфляция сезиларли таъсир кўрсатиши сабабли даромадларни давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим вазифаси истеъмол товарларига нархнинг ўсишини ҳисобга олиш ва даромадларни индексациялаш, яъни номинал даромадларни нархлар ўсишига боғлиқликда ошириб бориш ҳисобланади.
Шахсий даромадни ҳимоя қилиш да ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналиши аҳолининг камбағал қатламини қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.
Амалий ҳаётда кашшоқликнинг ўзи ҳаёт кечириш минимуми ёрдамида аниқланади. Бу ижтимоий ва физиологик (жисмоний) минимумда ифодаланади. Ижтимоий минимум жисмоний эҳтиёжларни қондиришнинг минимал норма билан бирга ижтимоий талабларнинг минимал ҳаражатларини ҳам ўз ичига олади. Физиологик минимум эса фақат асосий жисмоний эҳтиёжларни қондиришни кўзда тутади.
Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда аҳолининг ижтимоий ёрдамига муҳтож қисмини аниқлашда турли хил мезонлар асос қилиб олинади. Улар жумласига даромад даражаси, шахсий мол-мулки миқдори, оилавий аҳволи ва шу кабилар киритилади.
Ижтимоий сиёсат - бу давлатнинг даромадлар тақсимотидаги тенгсизликни юмшатишга ва бозор иқтисодиёти қатнашчилари ўртасидаги зиддиятларни бартараф қилишга йўналтирилган сиёсатдир.
Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбирлари тизимидаги энг асосий йўналиш - бу нархлар эркинлаштирилиш ва пулнинг ҳадрсизланиш даражаси ортиб бориши муносабати билан даромадларнинг энг кам ва ўртача даражасини мунтазам ошириб бориш ҳисобланади.
Аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг иккинчи йўналиши - ишчи истеъмол бозорини ҳимоя қилиш, ҳамда озиқ-овқат маҳсулот лари ва ноозиқ-овқат моллари асосий турлари истеъмолини муайян даражада сақлаб туриш бўлди. Бунга эришишда муҳими маҳсулотлар экспортини божхона тизими орқали назорат қилиш ва уларга юқори бож тўловлари жорий этиш, кундалик зарур товарларни меъёрланган тарзда сотишни ташкил қилиш каби тадбирлар катта аҳамиятга эга бўлди.
Ижтимоий сиёсатни амалга оширишнинг учинчи йўналиши - аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш борасида кучли чора-тадбирлар ўтказилганлиги бўлди. Бу йўналишда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ночор қатламлари - пенсионерлар, ногиронлар, кўп болали ва кам даромадли оилалар, ишсизлар, ўқувчи ёшлар ҳамда қайд этилган миқдорда даромад олувчи кишилар турли хил йўллар билан ҳимоя қилиб борилди.
Ялпи ижтимоий ҳимоялаш тизимидан ишончли ижтимоий кафолатлар ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимига изчиллик билан ўтиш -ижтимоий сиёсатни амалга оширишга, ижтимоий ҳимоя воситасини кучайтиришда сифат жиҳатдан янги босқич бошлашини билдиради.
Шундай қилиб, ислоҳотлар даврида давлат аҳолининг муҳтож табақаларини қўллаб-қувватлаш билан бирга, ўз меҳнат фаолияти орқали оиласининг фаровонлигини таъминлашга интилувчи кишилар учун тенг шароит ва қулай имконият яратишга ҳаракат қилади.
Асосий таянч тушунчалар:
Аҳоли даромадлари - аҳолининг маълум вақт давомида пул ва натурал шаклда олган даромадлари миқдори.
Номинал даромад - аҳоли томонидан пул шаклида олинган даромадлари суммаси.
Ихтиёрида бўлган даромад - барча солиқлар тўлангандан кейин қолган даромад, яъни шахсий истеъмол ва жамғарма мақсадларида фойдаланиш мумкин бўлган даромад.
Реал даромад - нарх даражаси ўзгаришини ҳисобга олиб аҳоли ихтиёридаги даромаднинг зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни сотиб олишга етадиган қувватидир. Қисқа қилиб айтганда аҳоли даромадининг ҳарид қувватидир.
Лоренц эгри чизиғи - даромадлар тенгсизлиги даражасини миқдорий аниқлашни ҳарактерлайди.
Ижтимоий тўловлар - кам таъминланганларга пул ёки натурал шаклда ёрдам кўрсатишга қаратилган турли хил тўловлар.
Ижтимоий сиёсат - бу давлатнинг даромадлар тақсимотидаги тенгсизликни иқтисодиёт қатнашчилари ўртасидаги зиддиятларни бартараф қилишга йўналтирилган сиёсат.
Назорат учун савол ва топшириқлар:
1. Давлатнинг аҳоли даромадларини шакллантириш сиёсати деганда нимани тушунасиз?
2. Ижтимоий адолатни таъминлашда аҳоли даромадларини шакллантириш сиёсатининг роли қандай?
3. Аҳоли даромадлари тушунчасини ва унинг даражасига таъсир кўрсатувчи омилларни санаб кўрсатинг.
4. Турмуш даражаси ва унинг тушунчасига изоҳ беринг.
5. Турмуш даражасини қандай кўрсаткичлар ҳарактерлаб беради?
6. Даромадлар тенгсизлигининг асосий сабабларини санаб кўрсатинг ва уларга тушунтириш беринг.
7. Ўзбекистонда давлат ёрдам дастурлари тизимини ислоҳ қилиш ва уни ҳозирги даврдаги асосий йўналишларига ўз фикрингизни билдиринг.
IV - Б Ў Л И М. ЖАҲОН ХЎЖАЛИГИ.
19-МАВЗУ. ЖАҲОН ХЎЖАЛИГИ ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШ ҚОНУНИЯТЛАРИ
Режа:
1. Иқтисодий ривожланишнинг умумжаҳон томонлари ва ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви.
2. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг шакллари.
КИРИШ
Ҳозирги замон жаҳон хўжалиги ривожининг муҳим тамойили миллий хўжаликларнинг байналминаллашуви, шу асосда жаҳон хўжалиги ва аввало жаҳон бозорининг шаклланиши ва ривожланишидан иборат. Ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши, унинг миллий хўжалиги кўп даражада нафақат бу мамлакатнинг ички имкониятлари билан, балки унинг халқаро ижтимоий меҳнат тақсимотида қатнашиш даражаси ва миқёси, бутун инсоният ресурслари билан аниқланади.
Ушбу мавзуда жаҳон хўжалигининг таркиб топиши, бунда ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви ва глобаллашув жараёнларининг ўрни, халқаро иқтисодий муносабатларнинг шакллари, жаҳон инфратузилмасининг ривожланиши, жаҳон хўжалиги алоқаларини ҳалқаро тартибга солиш масалалари баён этилади.
Жаҳон хўжалиги - бу ҳалқаро меҳнат тақсимоти, савдо-ишлаб чиқариш, молиявий ва илмий-техникавий алоқалар орқали бирлашган турли мамлакатлар хўжаликлари тизимидир.
Жаҳон хўжалиги субъектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- ўз ичига ҳалқ хўжалиги мажмуини олувчи давлат;
- трансмиллий корпорациялар;
- ҳалқаро ташкилот ва институтлар:
- миллий иқтисодиёт чегарасидан чиққан, хўжаликнинг барча соҳалари таркибидаги фирмалар.
Жаҳон хўжалиги миллий хўжаликдан ягона жаҳон бозорининг мавжудлиги билан фарқланади. Жаҳон бозорининг амал қилишига ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий сиёсати аҳамиятли таъсир кўрсатади. Жаҳон бозорининг ўзига хос хусусияти бўлиб жаҳон нархлари ва халқаро рақобат тизимининг амал қилиши ҳисобланади. Айнан халқаро рақобатнинг мавжудлиги турли даражадаги миллий қийматларни ягона байналминал қийматта келтиради. Жаҳон нархи жаҳон бозорига неъматларнинг асосий ҳажмини етказиб берувчи мамлакатлардаги шарт-шароитлар орқали аниқланади. Мамлакатлар ўртасида сотиш бозорларини эгаллаш учун кескин рақобат кураши олиб борилади.
Турли мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларининг турли-туманлиги улар тараққиёт даражасини қандайдир битта нуқтаи-назардан баҳолаш имконини бермайди. Шунга кўра, мазкур мақсадда бир неча асосий кўрсаткич ва мезонлардан фойдаланилади: мутлақ ва нисбий ЯИМ; миллий даромад ва унинг аҳоли жон бошига тўғри келувчи миқдори; миллий иқтисодиётнинг тармоқ тузилмаси; мамлакат экспорти ва импорти таркибий тузилмаси; аҳолининг турмуш даражаси, сифати ва бошқалар.
Жаҳон хўжалик алоқаларининг тез ўсиши шундай даврларга тўғри келадики, бу даврда ишлаб чиқариш омилларининг ҳаракати тезлашади, капитал миллий чегарадан ўсиб чиқади, ишчи кучи миграцияси кучаяди, халқаро меҳнат тақсимотининг шаклланиш жараёни тезлашади. Бу шундан гувоҳлик берадики, хўжалик алоқаларининг байналминаллашувини кўп жиҳатдан ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш мантиқи тақозо қилади, яъни у миллий чегарадан ўсиб чиқади ва объектив равишда ишлаб чиқаришнинг байналминаллашувини зарур қилиб қўяди.
Ишлаб чиқариш ёки иқтисодий ҳаётнинг байналминаллашуви - бу мамлакатларнинг жаҳон миқёсида иқтисодий алоқаларининг кучайиши ҳамда иқтисодий муносабатларнинг тобора кенгроқ жабҳаларини қамраб олиш жараёни ҳисобланади.
Барча иқтисодий жараёнларнинг байналмиллалашуви натижасида жаҳон хўжалигининг қуйидаги таркиби вужудга келди:
1) товар ва хизматлар жаҳон бозори;
2) капиталлар жаҳон бозори;
3) ишчи кучи жаҳон бозори;
4) халқаро валюта тизими;
5) халқаро кредит-молия тизими.
Миллий хўжаликлар ва улар ўртасидаги иқтисодий алоқалар негизида шаклланган жаҳон хўжалиги асосида халқаро меҳнат тақсимоти ётади.
Халқаро меҳнат тақсимоти (ХМТ) алоҳида мамлакатларнинг товар ва хизматларнинг маълум турларини ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашувини ифодалайди. Алоҳида мамлакатларнинг бундай ихтисослашуви маҳсулотлари устун даражада экспортга йўналтирилган дастлабки вақтларда халқаро меҳнат тақсимотининг ривожланиши асосан табиий шароитлардаги тафовутларга асосланган эди. Бинобарин, фақат саноат тўнтаришидан кейин, яъни ишлаб чиқарувчи кучлар байналминал хусусият касб этиб, миллий хўжаликлар доирасидан ташқарига ўсиб чиқа бошлагач, уларнинг негизидан барқарор меҳнат тақсимоти ва жаҳон бозори таркиб топади. Ҳозирги вақтда халқаро меҳнат тақсимоти турли ижтимоий тизимларни ўз ичида олувчи умумжаҳон хўжалиги доирасида ривожланмоқда.
Ривожланган мамлакатларда кейинги ўн йилликларда янги технологик асосларга ўтиш жаҳон хўжалик алоқаларининг тез ўсиши билан бирга борди. Такрор ишлаб чиқариш жараёнларининг байналминаллашуви ўзининг ҳар иккала шаклида: интеграцион (миллий хўжаликларнинг яқинлашуви, ўзаро мослашуви орқали) ва трансмиллий (ҳалқаро ишлаб чиқариш мажмуасининт тузилиши орқали) шаклларида кучаяди.
Иқтисодий ҳаётнинг байналминаллашуви билан бир қаторда глобаллашуви жараёни ҳам муҳим ўрин тутади. Бу ҳар иккала тушунча ўзаро боғлиқ бўлиб. улар жаҳон хўжалиги субъекгларининг умумий мақсадларга эришиш йўлидаги хатти-ҳаракатларининг бирлашуви жараёнини акс эттиради.
Шунингдек, бу тушунчалар бир-биридан фарқ қилиб, улар бир хилда бўлмаган хўжалик бирлашмалари миқёсларини ифодалайдилар. Байналминаллашув - бу жаҳон хўжалигининг бир неча субъектлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни ўрнатилиши ва ривожланишининг дастлабки босқичидир. Глобаллашув (лотинча g1оbus - ер курраси) жаҳон хўжалигининг бутун маконини қамраб олувчи иқтисодий муносабатлар ягона тармоғининг ташкил топиши ва ривожланишини англатади.
Глобаллашув жараёнининг қуйидаги йўналишларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
- мулкчилик муносабатларининг глобаллашуви;
- кооперация ва меҳнат тақсимотининг нисбатан юқори даражасига ўтиш;
- хўжаликни ташкил этишнинг бутунлай янги шаклларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши;
- халқаро иқтисодий ташкилотларнинг тартибга солувчи ролининг ривожланиши.
Шунингдек, жаҳон хўжалиги глобалашуви жараёнларининг зиддиятли томонлари ҳам мавжуд. Бу зиддиятларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:
1) турли мамлакатлардаги иқтисодий ривожланишнинг бир текисда бормаслиги;
2) бой ва қашшоқ мамлакатлар ўртасидаги фарқнинг кучайиши;
3) экологик ҳалоқат таҳдидларининг кучайиб бориши;
4) турли мамлакатларда аҳоли сонининг ўзгаришининг фарқланиши.
2. Ҳалқаро иқтисодий муносабатларнинг шакллари
Халқаро иқтисодий муносабатлар - бу жаҳоннинг турли мамлакатлари ўртасидаги хўжалик алоқалари мажмуидир.
Халқаро иқтисодий муносабатларни баъзида ташқи иқтисодий алоқалар, жаҳон хўжалиги алоқалари, деб ҳам аталиб, улар қуйидаги шаклларда намоён бўлади:
- товар ва хизматларнинг ҳалқаро савдоси;
- капитал ва чет эл инвестицияларининг ҳаракати;
- ишчи кучи миграцияси;
- ишлаб чиқаришнинг давлатлараро кооперацияси;
- фан ва техника соҳасидаги айирбошлаш;
- валюта-кредит муносабатлари.
Товар ва хизматларнинг ҳалқаро савдоси энг аввало миллий хўжаликларнинг ҳалқаро меҳнат тақсимотидаги иштирокига боғлиқ. Халқаро меҳнат тақсимоти ривожланиши натижасида жаҳон бозори таркиб топади.
Капиталнинг ҳалқаро ҳаракати - бу капиталнинг чет элда жойлаштирилиши ва ҳаракат қилиши. У чет элга қуйидаги шаклларда чиқарилади:
- хусусий ёки давлат капитали шаклида. Капиталнинг ҳалқаро ташкилотлар йўли билан ҳаракати кўпинча мустақил шакл сифатида ажратилади;
- пул ва товар шаклида. Жумладан, капитал чиқариш машина ва ускуналар, патентлар, ноу-хау ҳамда товар кредитлари шаклида бўлиши мумкин;
- қисқа ва узоқ муддатли кредитлар шаклида;
- ссуда ва тадбиркорлик капитали шаклида.
Халқаро иқтисодий муносабатларнинг анча мураккаб жиҳатларидан бири-ишчи кучининг халқаро миграцияси ҳисобланиб, у ўз ифодасини ишчи кучи ресурсларининг анча қулай шароитда иш билан таъминлаш мақсадида бир мамлакатдан бошқасига кўчиб ўтишида топади.
Халқаро миграция иккита асосий таркибий қисмни ўз ичига олади: эмиграция ва иммиграция. Эмиграция - мамлакатлардан доимий яшаш жойига чиқиб кетишни, иммиграция - мамлакатга доимий яшаш учун кириб келишни билдиради. Халқаро миграция, шунингдек, репатриация -яъни фуқароларни илгари чиқиб кетган мамлакатларига қайтарилиши жараёнини ҳам ўз ичига олади.
Халқаро мигрантлар бешта асосий тоифага ажратилади:
1) иммигрантлар ва ноиммигрантлар;
2) шартнома бўйича ишлашга келган мигрантлар;
3) нолегал, яширин иммигрантлар;
4) бошпана сўровчи шахслар;
5) қочоқлар.
Фан-техника ютуқлари билан халқаро айирбошлаш бир қатор шаклларда амалга оширилади. У илмий-техникавий ахборотлар, мутахассислар, фан соҳаси ходимлари билан айирбошлашни, тадқиқот ва янгиликларни лицензия асосида беришни, илмий-тадқикот ишлари ўтказишни, умумий фан-техника ва технологияни ишлаб чиқариш бўйича қўшма тадбиркорликни ўз ичига олади.
Илмий-техникавий ҳамкорликнинг муҳим шаклларидан бири-халқаро инжиниринг ҳисобланади. Халқаро инжиниринг бир давлат томонидан бошқасига саноат ва бошқа объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш жараёнига керакли ҳисоб-китоб лойиҳаларини бериш, ҳамда инженерлик-курилиш хизмати кўрсатишдан иборат бўлади.
Асосий таянч тушунчалари:
Жаҳон хўжалиги - ҳалқаро меҳнат тақсимоти, савдо-ишлаб чиқариш. молиявий ва илмий-техникавий алоқалар орқали бирлашган турли мамлакатлар хўжаликлари тизими.
Ишлаб чиқариш ёки иқтисодий ҳаётнинг байналминаллашуви -мамлакатларнинг жаҳон миқёсида иқтисодий алоқаларининг кучайиши, ҳамда иқтисодий муносабатларнинг тобора кенгроқ жабҳаларини қамраб олиши жараёни.
Халқаро меҳнат тақсимоти - алоҳида мамлакатларнинг товар ва хизматларнинг айрим турларини ишлаб чиқаришга ихтисослашуви.
Глобаллашув - жаҳон хўжалигининг бутун маконини қамраб олувчи иқтисодий муносабатлар ягона тармоғининг ташкил топиши ва ривожланиши.
Назорат учун савол ва топшириқлар:
1. Ҳозирги даврда жаҳон иқтисодий ривожининг энг муҳим ўзига хос хусусияти нимадан иборат? Жаҳон хўжалигининг миллий иқтисодиётга таъсири қандай?
2. Иқтисодий ҳаётнинг байналминаллашуви жараёнининг моҳияти нимадан иборат?
3. Глобаллашув жараёни нима ва унинг қандай йўналишлари мавжуд? Глобаллашув жараёнининг зиддиятли жиҳатларини гапириб беринг.
4. Ҳалқаро меҳнат тақсимоти қандай тамойилларга асосланади? Унда табиий шароитдаги тафовутлар қандай роль ўйнайди?
20-МАВЗУ. ЖАҲОН БОЗОРИ. ХАЛҚАРО ВАЛЮТА ВА КРЕДИТ МУНОСАБАТЛАРИ
Режа:
1. Халқаро иқтисодий интеграциянинг моҳияти, шартлари ва объектив асослари.
2. Халқаро савдонинг мазмуни, тузилиши ва хусусиятлари.
3. Ҳалқаро валюта-кредит муносабатлари ва валюта тизимлари.
КИРИШ
Халқаро интеграциянинг моҳияти, мақсад ва шакллари баён этилади. Халқаро иқтисодий интеграциянинг турлича назариялари таҳлил этилиб, жаҳондаги асосий интеграцион гуруҳлар кўриб чиқилади. Миллий иқтисодиётнинг дунё мамлакатлари билан боғланган мураккаб иқтисодий муносабатлари тизимида халқаро савдо муносабатларининг тутган ўрни таҳлил қилиниб, халқаро савдонинг ривожланиши, омиллари ва тузилиши қараб чиқилади. Халқаро муносабатларнинг молиявий ёки валютага оид томонлари баён этилади. Халқаро валюта-кредит муносабатлари, валюта тизими, валюта курси ва валюта сиёсати, уларга таъсир кўрсатувчи омиллар баён этилади.
Халқаро иқтисодий интеграция - бу турли мамлакатлар иқтисодий алоқаларининг барқарорлашиб, чуқурлашиб ривожланиши, улар хўжаликларининг чамбарчас бирлашиш жараёнларидир. Микродаражада бу жараён ҳудуд жиҳатдан якин жойлашган мамлакатлар алоҳида фирмаларининг ўзаро таъсири орқали, улар ўртасидаги турли-туман иқтисодий муносабатларнинг шаклланиши, шу жумладан чет эллардаги филиалларини ташкил зтиш асосида боради. Давлатлараро даражада интеграция давлатлар иқтисодий бирлашмаларининг шаклланиши ҳамда иқтисодий сиёсатларниш келишуви асосида амалга ошади.
Ҳалқаро иқтисодий интеграциянинг асосий шакллари қуйидагилар:
- эркин савдо ҳудудлари. Бу иқтисодий интеграциянинг энг оддий шакли бўлиб, унинг доирасида қатнашувчи мамлакатлар ўртасидаги савдо чеклашлари бекор қилинади. Эркин савдо худудларининг ташкил этилиши ички бозорда миллий ва хорижий товар ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобатни кучайтириб, бу бир томондан, мидлий ишлаб чиқарувчиларнинг банкрот бўлиши хавфини кучайтирса, бошқа томондан ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва янгиликларни жорий этиш учун рағбат яратади. Бунга Европа эркин савдо уюшмаси ва МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ўзаро битим мисол бўла олади;
- божхона иттифоқи. Иқтисодий интеграциянинг бу шакли эркин савдо ҳудудларининг фаолият қилиши билан бирга ягона ташқи савдо тарифлари ўрнатишни ва учинчи мамлакатга нисбатан ягона ташқи савдо сиёсати юритишни тақозо қилади. Европа Иттифоқи (ЕИ) божхона иттифоқига ёрқин мисолдир;
- тўлов иттифоқи. Бу миллий валюталарнинг ўзаро эркин алмашувини ва ҳисоб-китобда ягона пул бирлигининг амал қилишини таъминлайди. Европа ҳамЖамияти, Жануби-шарқий Осиё ва МДҲ мамлакатлари учун тўлов иттифоқи пировард мақсаддир;
- умумий бозор. Бу иқтисодий интеграциянинг анча мураккаб шакли бўлиб, унинг қатнашчиларига эркин ўзаро савдо ва ягона ташки савдо тарифи билан бирга капитал ва ишчи кучининг эркин ҳаракати ҳамда ўзаро келишилган иқтисодий сиёсат таъминланади. Бунга Европа иқтисодий иттифоқи ёки Европа умумий бозорини мисол қилиб келтириш мумкин. Унинг доирасида барча бож тўловлари ва импорт меъёр (квота)лари бекор қилинади, бошқа мамлакатлардан Европа бозорига товарлар кириши бир хил тартибга солинади, пул маблағлари ва ишчи кучининг чегарадан эркин ўтиши таъминланади, ҳамда умумий муаммоларни ҳал этишда ягона сиёсат ўтказилади;
- иқтисодий ва валюта иттифоқи. Бу давлатлараро иқтисодий интеграциянинг энг олий шакли ҳисобланади. Бунда иқтисодий интеграциянинг барча қараб чиқилган шакллари умумий иқтисодий ва валюта-молиявий сиёсат ўтказиш билан бирга уйғунлашади.
Халқаро иқтисодий интеграция жараёнини объектив тавсифдаги бир қатор омиллар тақозо қиладики, уларнинг ичидан қуйидагилар асосий ўринни эгаллайди:
- хўжалик алоқаларининг байналминаллашуви ва глобаллашуви;
- ҳалқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви;
- умумжаҳон фан-техника революцияси;
- миллий иқтисодиёт очиқслигининг кучайиши.
Интеграция жараёнларини рағбатлантирувчи асосий омиллардан бири -миллий иқтисодиёт очиқлик даражасининг ошишидир. Очиқ иқтисодиётнинг ўзига хос белгиси бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- мамлакат иқтисодиётининг жаҳон хўжалик муносабатлари тизимига чуқур киришганлиги;
- товарлар, капитал, ишчи кучининг мамлакатлараро ҳаракати йўлидаги тўсиқларнинг камайтирилиши ёки тўлиқ бартараф этилиши;
- миллий валюта конвертациясининг таъмиланганлиги.
Давлатлараро иқтисодий интеграциянинг ривожланишида қуйидаги бир қатор шарт-шароитларнинг мавжудлиги таъсир кўрсатади:
- интеграцион алоқага киришаётган мамлакатларнинг иқтисодий тараққиёт жиҳатидан бир хил даражада бўлиши, ҳамда бир турдаги хўжалик тизимларига эга бўлиши;
- уларнинг ҳудудий жиҳатдан яқинлиги, ягона минтаҳада жойлашганлиги ва умумий чегарага эгалиги;
- уларнинг тарихан таркиб топган ва етарли даражада мустаҳкам иқтисодий алоқаларга эгалиги;
- иқтисодий манфаатлар ва муаммоларнинг умумийлиги ҳамда уларни ҳал этишда биргаликдаги ҳаракатнинг самарадорлиги ва ҳ.к.
2. Халқаро савдонинг мазмуни, тузилиши ва хусусиятлари
Ҳозирги жаҳон ривожининг хусусиятли белгиси ташқи иқтисодий алоқаларнинг, аввало, ташқи савдонинг тез ўсиши ҳисобланади. Ташқи савдо халқаро ҳамкорликнинг ишлаб чиқариш, илмий-техника ва бошқа шакллари (кадрларни тайёрлаш, туризм ва ҳ.к.) билан бир қатордаги халқаро иқтисодий муносабатларнинг муҳим шакли ҳисобланади. Барча мамлакатлар ташқи савдоси мажмуи халқаро савдони ташкил этади.
Ҳалқаро савдо - бу турли давлат-миллий хўжаликлари ўртасидаги товар ва хизматларнинг айирбошлаш жараёнидир. Халқаро савдо ҳадимдан мавжуд бўлсада, фақат XIX асрга келиб, яъни деярли барча ривожланган мамлакатлар халқаро савдо алоқаларида иштирок эта бошлаши билан жаҳон бозори шаклига кирди.
Халқаро савдо ташқи савдо айланмаси, экспорт ва импорт, савдо баланси каби кўрсаткичлар билан тавсифланади.
Экспорт - бу товарларни чет эллик мижозларга сотиш бўлиб, бунда мазкур мамлакатларда ишлаб чиқарилган товар мамлакатдан ташқарига чиқарилади. Экспортнинг иқтисодий самарадорлиги шу билан аниқланадики, мазкур мамлакат ишлаб чиқаришнинг миллий ҳаражатлари жаҳон ҳаражатларидан паст бўлган маҳсулотларни четга чиқаради. Бунда экспортда олинадиган ютуқ ҳажми мазкур товар миллий ва жаҳон нархларининг нисбатига, мазкур товарнинг ҳалқаро айланмасида иштирок этувчи мамлакатларнинг меҳнат унумдорлигига боғлиқ.
Халқаро савдода товарларнинг экспорт таркиби фан-техника революцияси ва халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви таъсири остида ўзгаради. Ҳозирги даврда халқаро савдонинг экспорт таркибида қайта ишловчи саноат маҳсулот лари етакчи ўринга эга бўлиб, унинг ҳиссасига жаҳон товар айрибошлашининг 3/4 қисми тўғри келади. Озиқ-овқат, хом-ашё ва ёқилғи улуши фақат 1/4 қисмини ташкил қилади.
Хизматлар экспорти товарлар экспортидан фарқ қилади. Чет эллик истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш, чет эл валюталарини олиш билан боғлиқ бўлиб, у миллий чегарада амалга оширилади (масалан, чет эл компанияси вакилларига почта, телеграф хизмати кўрсатиш, чет эл фуқароларига сайёхлик хизмати кўрсатиш ва х-к.)-
Капитал экспорт қилиш ҳам ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Капитал экспорти кредит бериш ёки чет эл корхоналари акцияларига мақсадли қўйилмалар каби шаклларда амалга оширилиб, капитал чиқарилган вақтда экспорт қилувчи мамлакатдан маблағлар оқимини тақозо қилади ва шу орқали тасарруфида бўлган ресурслар ҳажмини қисҳартиради. Бошқа томондан, капитал экспорти чет давлатларнинг мазкур мамлакатдан бўлган қарзларини кўпайтиради. У жаҳон бозорига товарларнинг кейинги экспорти учун қулай шароит яратади ва чет эл валютасида фоиз ёки дивиденд шаклида барқарор даромад олиш омили хисобланади.
Кўплаб мамлакатлар, чекланган ресурс базасига ва тор ички бозорга эга бўлиб, ўзларининг ички истеъмоли учун зарур бўлган барча товарларни етарли самарадорлик билан ишлаб чиқариш ҳолатида бўлмайди. Бундай мамлакатлар учун импорт керакли товарлар олишнинг асосий йўли ҳисобланади.
Импорт экснортдан фарқ қилиб чет эллик мижозлардан товарлар (хизматлар) сотиб олиб, уларни мамлакатга келтиришни билдиради. Бунда мамлакат ичида ишлаб чиқариш ҳаражатлари ташқаридан сотиб олинган чоғдаги ҳаражатларидан юқори бўлган маҳсулот лар импорт қилинади. Ташқи савдо самарадорлигини ҳисоблашда мазкур мамлакат томонидан импорт қилиш ҳисобига муайян товарларга бўлган ўз эҳтиёжининг тезлик билан қондирилиши ҳамда бундай товарларни мамлакат ичида ишлаб чиқарилган чоғда сарфланиши лозим бўлган ресурсларнинг тежалиши натижасида олинувчи Иқтисодий наф эътиборга олинади.
Мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалардаги иштирокини ифодаловчи бир қатор кўрсаткичлар ҳам мавжуд. Масалан, тармоқ ишлаб чиқаришининг халқаро ихтисослашуви даражаси кўрсаткичлари сифатида таққослама экспорт ихтисослашуви коэффициенти (ТЭИК) ҳамда тармоқ ишлаб чиқаришидаги экспорт бўйича квотадан фойдаланиш мумкин. ТЭИК қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
ко=эо/эм,
бу ерда:
Эо - мамлакат экспортида товар (тармоқ товарлари йиғиндиси)нинг солиштирма салмоғи;
Эм - жаҳон экспортидаги шу турдаги товарларнинг солиштирма салмоғи.
Агар нисбат бирдан катта бўлса, бу тармоқ ёки товарни халқаро жиҳатдан ихтисослашган тармоқ ёки товарларга киритиш мумкин ва аксинча.
Экспорт бўйича квота миллий саноатнинг ташқи бозор учун очиқлик даражасини ифодалайди:
к, = э/жм,
бу ерда: Э - экспорт қиймати.
Экспорт буйича квотанинг кўпайиши ҳам мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги иштирокининг, ҳамда маҳсулот рақобатбардошлигининг ўсиб боришидан дарак беради.
Мамлакатдаги аҳоли жон бошига тўғри келувчи экспорт ҳажми унинг иқтисодиётининг «очиклиги» даражасини ифодалайди. Экспорт салоҳияти (экспорт имкониятлари) - бу мазкур мамлакат томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ўз иқтисодиёти манфаатларига путур етказмаган ҳолда жаҳон бозорида сотиши мумкин бўлган кисми.
Товарлар экспорти ва импорти суммаси ташқи савдо айланмаси ёки ташқи товар айланмасини ташкил этади. Қандайдир мамлакат ишлаб чиқарувчи мамлакатдан товарни ўз истеъмоли учун эмас, балки учинчи мамлакатга қайта сотиш учун олган такдирда реэкспорт рўй беради. Реэкспорт билан реимпорт узвий боғлиқ. Реимпорт истеъмолчи мамлакатдан реэкспорт товарни сотиб олишни билдиради.
Халқаро савдо бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга:
иқтисодий ресурсларнинг ҳаракатчанлиги мамлакатлар ўртасида, мамлакат ичидагига қараганда анча паст бўлади;
- мамлакатларнинг турли валюталардан фойдаланиши улар ўртасида ҳалқаро савдони амалга оширишда муайян қийинчиликларни туғдиради;
- халқаро савдо сиёсий аралашув ва назоратга маҳкум бўлиб, бу ички савдога нисбатан қўлланиладиган тадбирлардан тавсифи ва даражаси бўйича сезиларли фарқланади.
Халқаро савдони ташкил этиш шакллари ҳам такомиллашиб бормоқда. Анъанавий кўринишдаги товар биржалари, аукционлар, савдо-саноат ярмаркалари, савдо кўргазмалари билан бир қаторда икки томонлама битимларнинг қуйидаги шакллари ҳам кенг қўлланмоқда:
1) бартер - товарларни тўғридан-тўғри, пул иштирокисиз бир-бирига айирбошлаш. Бартерда пул иштирок этмасада, товарларнинг қийматини бир-бирига таққослаш учун пулнинг қиймат ўлчови вазифаси орқали баҳолаб олинади;
2) экспорт қилувчилар томонидан етаазиб берилган товарлар қийматининг бир қисмига импорт товарларни ҳарид қилиш;
3) техниканинг янги моделларини сотишда эскирган моделларни сотиб олиш;
4) импорт қилинган асбоб-ускуналар қисм ва деталларини импортга сотувчи мамлакат томонидан бутлаб бериш;
5) компенсацион битимлари. Мазкур битимлар шартига кўра, технологик асбоб-ускуналар етказиб берувчи томонларнинг бири тақдим этган кредит (молиявий, товар кўринишидаги) бўйича тўловлар ана шу асбоб-ускуналарда тайёрланган тайёр маҳсулот ларни етказиб бериш орқали амалга оширилади;
6) бир мамлакатда ундирилган хом ашёни бошқа бир мамлакат ишлаб чиқариш қувватлари ёрдамида қайта ишлашда ушбу қайта ишлаш ва ташиб бериш хизматларини қўшимча хом ашё етказиб бериш орқали тўлаш;
7) клиринг операциялари, яъни ўзаро талаб ва мажбуриятларни ҳисобга олиш орқали нақд пулсиз ҳисоблашув.
Халқаро савдода иштирок этиш ҳар бир мамлакат учун миллий ишлаб чикдрувчиларни ташқи рақобатдан ҳимоя қилиш вазифасини долзарб қилиб қўяди. Бу вазифа мамлакатларнинг савдо сиёсати орқали амалга оширилади. Жаҳон амалиётида бу сиёсатнинг протекционизм (ташқи таъсирдан ҳимоялаш) ва фритредерлик (савдога тўлиқ эркинлик бериш) каби шакллари кенг тарқалган.
Эркин савдо йўлида жуда кўп тўсиқлар мавжуд бўлади. Уларнинг асосийлари қуйидагилар:
1) бож тўловлари. Бож тўловлари импорт товарларга акциз солиқлари ҳисобланади, у даромад олиш мақсадида ёки ҳимоя учун киритилиши мумкин;
2) импорт квоталари. Импорт квоталари ёрдамида маълум бир вақт оралиғида импорт қилиниши мумкин бўлган товарларнинг максимал ҳажми ўрнатилади;
3) тарифсиз тўсиқлар. Тарифсиз тўсиқлар дейилганда лицензиялаш тизими, маҳсулот сифатига стандартлар қўйиш ёки оддий маъмурий тақиқлашлар тушунилади;
4) экспортни ихтиёрий чеклаш. Экспортни ихтиёрий чеклаш савдо тўсиқларининг нисбатан янги шакли ҳисобланади. Бу ҳолда четэл фирмалари ўзларининг маълум мамлакатга экспортини ихтиёрий равишда чеклайди.
Эркин савдо (фритредерлик) сиёсати протекционизм сиёсатининг акси бўлиб, ташқи савдони эркинлаштиришга қаратилган. Бу сиёсат халқаро савдо ҳажмларини ўсишига олиб келувчи турли тариф ва квоталарни қисҳартириш. миллий иқтисодиётнинг очиқлигини янада кучайтиришга хизмат қилади.
Ҳалқаро савдони тартибга солиш халқаро ва миллий даражаларда амалга ошади.
Миллий даражадаги тартибга солиш экспорт ва импортни тартиблаш орқали намоён бўлади. Экспортни тартиблаш ташкилий ва кредит-молиявий усуллар ёрдамида уни рағбатлантиришга йўналтирилган. Экспортни рағбатлантиришнинг ташкилий усулларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- экспорт қилувчиларга ахборот ва маслаҳат бериш хизматларини кўрсатиш учун маҳсус бўлинмаларни ташкил этиш;
- савдо битимларини тузишда давлат идораларининг иштирок этиши;
- ташқи савдо учун малакали кадрларни тайёрлашга кўмаклашув;
- хорижий мамлакатларда кўргазмалар ташкил этишда ёрдам кўрсатиш;
- миллий компанияларни дииломатик жиҳатдан кўллаб-қувватлаш ва х-к.
Экспортни рағбатлантиришнинг кредит-молиявий усуллари қуйидагилардан иборат:
- экспортга товарлар етказиб беришни субсидиялаш;
- экспорт қилувчилар учун давлат кредитларини бериш ва хусусий кредитлар берилишини рағбатлантириш;
- хорижда амалга оширилувчи савдо битимларини давлат томонидан суғурталаш;
- экспортдан олинувчи фойдадан солиқ тўлашдан озод этиш ва ҳ.к. Импортни тартибга солиш асосан уни тарифли ва тарифсиз воситалар орқали чеклашдан иборат. Асосий тарифли тўсиқ сифатида божхона божларини келтириш мумкин.
Тўлов баланси - мамлакат резидентлари (уй хўжаликлари, корхоналар ва давлат) ва чет элликлар ўртасида маълум вақт (одатда бир йил) оралиғида амалга оширилган барча иқтисодий битимлар натижасининг тартиблаштирилган ёзуви.
Иқтисодий битимлар - қийматнинг ҳар қандай айирбошланиши, яъни товарлар, кўрсатилган хизматлар ёки активларга мулкчилик ҳуқуқининг бир давлат резидентларидан бошқа давлат резидентларига ўтиши бўйича келишувлардан иборат. Ҳар қандай битим икки томонига эга бўлади ва шу сабабли тўлов балансида икки томонлама ёзув тартибига риоя қилинади. Ҳар бир битим тўлов балансининг дебет ва кредит қисмларида ўз ифодасини топади.
Кредит - қийматнинг мамлакатдан чиқиб кетиши бўлиб, унинг ҳисобига мазкур мамлакат резидентлари чет эл валюталарида копловчи тўловлар эквивалентини олади. Дебет - қийматнинг мазкур мамлакатга кириб келиши бўлиб, унинг ҳисобига резидентлар чет эл валюталари сарфлайди. Тўлов балансида кредитлар умумий суммаси дебетларнинг умумий суммасига тенг бўлиши зарур.
Тўлов балансидаги барча битимлар ўз ичига жорий ва капитал билан операцияларни олиши сабабли, у учта таркибий қисмдан иборат бўлади (3-жадвал):
1) жорий операциялар ҳисоби;
2) капитал ҳаракати ҳисоби;
3) расмий заҳираларнинг ўзгариши.
Мамлакатнинг ташқи савдо баланси (тўлов баланси) мазкур давлатнинг чет эллик шериклари билан халқаро иқтисодий муносабатларнинг ҳолатини ифодалаб, унинг кредит-пул, валюта, бюджет-солиқ, ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш ва давлат қарзларини тартибга солиши учун индикатор бўлиб хизмат қилади.
Товарлар экспорти ва импорти ўртасидаги фарқ савдо балансини ташкил қилади.
Инвестициялардан соф даромадлар (чет элдан соф омилли даромадлар) кредитли хизматлардан олинадиган соф даромад ҳисобланиб, у чет элларга қўйилган миллий пул капитали ҳисобига келади. Агар чет элга қўйилган миллий капитал мазкур мамлакатга қўйилган чет эл капиталига қараганда кўпроқ миқдорда фоиз ва дивиденд келтирса, бунда инвестициялардан олинадиган соф даромад ижобий, акс ҳолда эса салбий бўлади.
Соф трансфертлар хусусий ва давлат маблағларнинг бошқа мамлакатларга ўтказилган суммасини билдиради (пенсия, совға, чет элга пул ўтказишлар ёки чет мамлакатларга инсонпарварлик ёрдамлари). Бувдай тўловлар мамлакатда мавжуд чет эл валюталари заҳирасини камайтиради.
Макроиқтисодий моделда жорий операциялар ҳисоби қолдиғи қуйидагича ифодаланади:
Абсорбция - ялпи ички маҳсулот нинг мазкур мамлакатдаги уй хўжаликлари, корхоналар ва давлатга реализация қилинадиган кисми.
Капитал ҳаракати ҳисобида активлар билан амалга ошириладиган барча халқаро битимлар ўз ифодасини топади. Булар чет элликларга акциялар, облигациялар, кўчмас мулк ва ҳ.к. сотишдан олинадиган даромадлар ҳамда чет элдан активлар сотиб олиш натижасида вужудга келадиган сарф ҳаражатлар.
Капитал ҳаракати Активлар сотишдан _ Четдан активлар сотиб
баланси тушумлар олишга сарфлар
Чет эл активларини сотиш чет эл валюталари заҳираларини кўпайтиради, уларни сотиб олиш эса камайтиради. Марказий банк томонидан чет эл валюталарининг сотилиши ва сотиб олиниши расмий заҳиралар бўйича операциялар, дейилади. Бу операциялар Марказий банкнинг очиқ бозордаги операциялари билан бир хил эмас. Расмий заҳиралар билан операциялар натижасида жорий ҳисобдаги қолдиқ суммаси, капитал ҳаракати ҳисоби ва захиралар миқдорининг ўзгариши нолни ташкил қилиши зарур.
3. Халқаро валюта-кредит муносабатлари ва валюта тизимлари
Пулнинг жаҳон хўжалигида амал қилиши ва турли халқаро иқтисодий алоқаларга (ташқи савдо, ишчи кучи ва капитал миграцияси, даромадлар, қарзлар ва субсидиялар оқими, илмий-техникавий маҳсулотларни айирбошлаш, туризм ва ҳ.к.) хизмат қилиши билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар халқаро валюта-кредит муносабатлари, деб аталади. Халқаро валюта-кредит муносабатлари пулнинг халқаро тўлов муносабатида амал қилиш жараёнида вужудга келади. Валюта - бу мамлакатлар пул бирлиги (масалан, сўм, доллар, фунт стерлинг ва ҳ.к.). Ҳар бир миллий бозор ўзининг миллий валюта тизимига эга бўлади. Бунда миллий ва халқаро валюта тизимини фарқлаш зарур. Миллий валюта тизими - валюта муносабатларининг миллий қонунчилик билан белгиланадиган, мазкур мамлакатда ташкил қилиниш шаклини ифодалайди. Унинг таркибига қуйидаги элементлар киради:
- миллий пул бирлиги;
- валюта курси тартиби;
- валютанинг муомалада бўлиш шарт-шароитлари;
- валюта бозори ва олтин бозори тизими;
- мамлакатнинг халқаро ҳисоблашув тартиби;
- мамлакат олтин-валюта заҳирасининг таркиби ва уни бошқарув тизими;
- мамлакатнинг валюта муносабатларини тартибга солувчи миллий муассасалар мавқеи.
Халқаро валюта тизими - халқаро валюта муносабатларининг давлатлараро битимларда ҳуқуқий жиҳатдан мустахкамланган шакли.
Халқаро валюта тизимининг таркибий элементлари қўйидагилар ҳисобланади:
- асосий халқаро тўлов воситалари (миллий валюталар, олтин, ҳалқаро валюта бирликлари - СДР, Евро);
- валюта курсларини белгилаш ва ушлаб туриш механизими;
- халқаро тўловларини баланслаштириш тартиби;
- валютанинг муомала қилиш шарт-шароити;
- халқаро валюта бозори ва олтин бозори тартиби;
- валюта муносабатларини тартибга солувчи давлатлараро муассасалар тизими.
Бундан кўринадики, миллий ва халқаро валюта тизими элементлари деярли бир хил бўлиб, улар фақат ташкил этилиши, амал қилиши ва тартибга солиниши миқёслари жиҳатидан фарқланади. Жаҳон валюта тизими ўзининг ривожланишида учта босқичдан ўтди ва уларнинг ҳар бирига ҳалкаро валюта муносабатларини ташкил қилишнинг ўз типлари мос келади. Биринчи босқич 1879-1934 йилларни ўз ичига олиб, бунда олтин стандарт сифатидаги пул тизими устунликка эга бўлтан. Иккинчи босқич 1944-1971 йилларни ўз ичига олиб, бунда олтин-девизли (Бретон-Вудск тизими деб номланувчи) тизим устунликка эга бўлган. Бу икки тизим қайд қилинадиган валюта курсларига асосланган. Ҳозирги даврда (учинчи босқич) амал қилувчи жаҳон валюта тизими 1971 йилда ташкил топган бўлиб, бу тизим бошқариладиган, сузиб юрувчи валюта тизими номини олди. Чунки, давлат кўпинча ўз валюталарининг халқаро қийматини ўзгартириш учун валюта бозорининг фаолият қилишига аралашади.
Олтин стандарт тизим қайд қилинган валюта курсининг мавжуд бўлишини кўзда тутади. Банклар ўзлари чиқарган банкнотларни олтинга алмаштирган. Ҳалқаро тўловларни мувофиқлаштириш воситаси бўлиб, олтинни эркин чиқариш ва киритиш қабул қилинган. Мамлакат учта шартни бажарса олтин стандарт кабул қилинган, деб ҳисобланган, яъни: а) ўз пул бирлигининг маълум олтин мазмуни ўрнатади; б) ўзининг олтин заҳираси ва пулнинг ички таклиф ўртасидаги қаттиқ нисбатни ушлаб туради; в) олтиннинг эркин экспорт ва импортига тўсқинлик қилмайди.
Ҳар қандай валюта тизимининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири-валюта курси ҳисобланади. Валюта курси бир мамлакат валютасининг бошқа мамлакат валютасидаги ифодаланишини кўрсатади.
Валюта курсларига бевосита таъсир кўрсатувчи омиллар ичидан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
- миллий даромад ва ишлаб чиқариш ҳаражатлари даражаси;
- миллий истеъмолчиларнинг реал ҳарид қилиш лаёқати ва мамлакатдаги инфляция даражаси;
- валюталарга талаб ва таклифга таъсир кўрсатувчи тўлов баланси ҳолати;
- мамлакатдаги фоиз ставкаси даражаси;
- валютага жаҳон бозоридаги ишонч ва х.к.
Ҳалқаро валюта муносабатлари ўта беқарор, ноаниқ ва тез ўзгарувчи жараён бўлиб, уни ҳар бир мамлакат ҳукуматлари билан бир қаторда валюта-молия соҳасидаги давлатлараро ташкилотлар ҳам тартибга солишга ҳаракат қиладилар. Бундай ташкилотлар қаторига Халқаро валюта фонди (ХВФ), Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки (ХТТБ), Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ), Халқаро ривожланиш ассоциацияси (ХРА) кабиларни киритиш мумкин.
Халқаро валюта фонди (ХВФ) ўзига аъзо мамлакатларнинг валюта курси ва тўлов балансларини тартибга солади, уларнинг валюта-молиявий муаммоларини ҳал этиш мақсадида кредитлар ажратади, ривожланаётган мамлакатларнинг кўп томонлама тўловлари тизимини ва ташқи нархларини назорат қилади.
Европа валюта тизими 1979 йилда Европа иқтисодий ҳамЖамиятига кирувчи давлатлар томонидан валюта курсларини баркарорлаштириш мақсадида ташкил этилиб, бу давлатлар ўртасидаги тўлов жараёнларида амал қилувчи Европа валюта бирлиги ЭКЮ муомалага киритилди.
Иқтисодий ва валюта иттифоқи (ИВИ) Европа валюта тизими амал қилиши натижасида ташкил этилиб, у қуйидагиларни такозо этади:
- молия бозорларининг тўлиқ интеграциялашуви;
- капиталлар ҳаракатининг тўлиқ эркинлашуви;
- барча валюталарнинг тўлиқ конвертациясини таьминлаш ва пировардида миллий валюталарни ягона валюта билан алмаштириш.
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг (ХТТБ) ҳам фаолияти халқаро валюта-молиявий муносабатларни тартибга солишга йўналтирилган бўлиб, у ўзининг иккита филиали - Халқаро молиявий корпорация (ХМК) ҳамда Халқаро ривожланиш ассоциацияси (ХРА) билан биргаликда Жаҳон банки таркибига киради.
Халқаро молиявий корпорация (ХМК)нинг фаолияти устун равишда ривожланаётган мамлакатларнинг хусусий секторини молиялаштиришга йўналтирилади.
Халқаро ривожланиш ассоциацияси (ХРА)нинг асосий фаолияти эса кўпроқ қолоқ мамлакатларга имтиёзли ёки фоизсиз кредитлар ажратишга қаратилган.
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ) таркибига барча саноат жиҳатидан ривожланган мамлакатлар киради. ИҲРТ унга аъзо мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишидаги тенденцияларни, иқтисодиёт соҳасидаги ички ҳатти-ҳаракатларнинг бошқа мамлакатлар тўлов балансига таьсирини аниқлашга қаратилган. ИҲРТ томонидан ишлаб чиқилган башорат кўрсаткичлари асосида, жаҳон хўжалиги ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган холда, миллий иқтисодиётларнинг ўзаро мослашувига имкон яратувчи макроиқтисодий сиёсатни олиб бориш бўйича тавсиялар берилади.
Халқаро ҳисоблашувлар банки (ХҲБ) Швейцариянинг Базель шаҳрида жойлашган бўлиб, у халқаро молиявий ташкилот ҳисобланмасада, банк фаолиятини халқаро тартибга солишда етакчи мовқега эга. ХҲБ Европанинг деярли барча мамлакатларини, Канада, Австралия, Япония ҳамда АҚШ тижорат банклари гуруҳини ўз таркибида бирлаштиради. 70 дан ортиқ Марказий банклар ўзларининг олтин-валюта заҳираларини ХҲБ ҳисоб-варақларида сақлайдилар.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Шарқий Европа ҳамда собиқ Иттифоқ мамлакатларига валюта-молия соҳасида кўмаклашишни мувофиқлаштириш мақсадида 1990 йилда ташкил этилди. Унинг асосий фаолияти Марказий ва Шарқий Европа, МДХ, мамлакатларини ислоҳ қилиш жараёнлари билан боғлиқ турли кўринишдаги дастур ва лойиҳаларни молиялаштиришга, бу мамлакатларнинг жаҳон хўжалигига мослашувини жадаллаштиришга кўмаклашишга йўналтирилгандир.
Бугунги кунда санаб ўтилган бу каби давлатлараро ташкилотларнинг халқаро валюта-молия соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ва янада такомиллаштиришга каратилган фаолиятининг аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Шу билан бир қаторда мазкур тузилмаларнинг ривожланаётган мамлакатларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, бунда кўмак берилаётган мамлакатларнинг миллий манфаатларига путур етказмаслик. фаолият йўналиши сифатида кўпроқ иқтисодий мақсадларнинг илгари сурилиши каби жиҳатларга эътибор кучайтириш зарур бўлади.
Асосий таянч тушунчалар:
Ҳалқаро иқтисодий муносабатлар - жаҳоннинг турли мамлакатлари ўртасидаги хўжалик алоқалари мажмуи.
Халқаро иқтисодий интеграция - жаҳон мамлакатлари ўзаро иқтисодий алоқаларининг чуқурлаштириш ва барқарор ривожланиши ҳамда миллий хўжаликлар ўртасидаги меҳнат тақсимоти асосида уларнинг хўжалик алоқаларининг бирлашиш жараёни.
Эркин савдо худудлари - иқтисодий интеграциянинг энг оддий шакли бўлиб, унинг дорасида савдо чеклашлари бекор қилинади.
Божхона иттифоқи - ягона ташқи савдо таърифлари ўрнатишни ва учунчи мамлакатга нисбатан ягона ташқи савдо сиёсати юритишини таказо қилади.
Тўлов иттифоқи - миллий валюталарнинг ўзаро алмашинуви ва ҳисоб-китобда ягона пул бирлигининг амал қилиши.
Умумий бозор - бунда унинг қатнашчилари ўзаро эркин савдони амалга ошириш ва ягона ташқи савдо сиёсати ўтказиш билан бирга капитал ва ишчи кучининг эркин ҳаракати таъминланади.
Иқтисодий ва валюта иттифоқи - иқтисодий интеграциянинг энг олий шакли бўлиб, бунда иқтисодий интеграциянинг барча қараб чиқилган шаклларн иқтисодий ва валюта-молиявий сиёсат ўтказиш билан бирга уйғунлашади.
Экспорт - товарларни чет эллик мижозларга сотиш бўлиб, бунда мазкур мамлакатда ишлаб чиқарилган товарлар мамлакатдан ташқарига чиқарилади.
Импорт - чет эллик мижозлардан товарлар (хизматлар) сотиб олиб, уларни мамлакатга киритиш.
Ҳалқаро валюта тизими - ҳалқаро валюта муносабатларининг давлатлараро битимларда ҳуқуқда жиҳатдан мустаҳкамланган шакли.
Валюта курси - бир мамлакат валютасининг бошқа мамлакат валютасида ифодаланган баҳоси.
Тўлов баланси - мамлакат резидентлари (уй хўжаликлари, корхоналар ва давлат) ва чет элликлар ўртасида маълум вақт оралиғида (одатда бир йилда) амалга оширилган барча иқтисодий битимлар натижасининг тартиблаштирилган ёзуви.
Назорот учун савол ва топшириқлар:
1. Халқаро иқтисодий муносабатлар нима учун турли шаклларга эга бўлади? Уларнинг асосий шаклларини санаб кўрсатинг.
2. Халқаро иқтисодий муносабатларни тартибга солишни нима зарур қилиб қўяди? Ҳозирда халқаро иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи қандай халқаро тузилмаларни биласиз?
3. Халқаро иқтисодий интеграция нима ва унинг қандай шакллари мавжуд?
4.Эркин савдо ҳудудларининг моҳиятини тушунтиринг. Бундай тузилмаларнинг интеграциялашув жараёнидаги ўрни қандай?
9. Божхона иттифоқи ва тўлов иттифоқи бир-биридан нимаси билан фарқ қилади?
10. Умумий бозорнинг амал қилиш тамойиллари қандай ва бугунги кунда унинг фаолияти учун қандай шарт-шароитлар талаб қилинади?
11. Интеграциянинг қандай турларини биласиз? Ҳар бирига мисоллар келтиринг.
12. Халқаро валюта тизимини тушунтиринг. Ҳар бир тизим қандай устунлик ва камчиликларга эга?
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Қонунлари:
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. - Т.: «Ўзбекистон», 2003.
2. Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида. - Т.: «Адолат», 2004.
3. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси,- Т.: «Адолат». 2004.
4. Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари) тўғрисида. - Т.: «Адолат», 2004.
5. Фермер хўжалиги тўғрисида.- Т.: «Адолат», 2004.
6. Дехқон хўжалиги тўғрисида.-Т.: «Адолат», 2004.
7. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида. - Т.: «Адолат», 2003.
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида. - Т.: «Адолат», 2003.
9. Акциядорлик Жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида. - Т.: «Адолат», 2003.
10.Қимматли қоғозлар бозорининг амал қилиши тўғрисида. - Т.: «Адолат». 2003.
11.Эркин иқтисодий худудлар тўғрисида. - Т.: «Адолат», 2003.
12.Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқ ва кафолатлари тўғрисида. - Т.: «Адолат», 2002. 13.Меҳнат муҳофазаси тўғрисида.- Т.: «Адолат», 2002.
14.Биржа ва биржа фаолияти тўғрисида. - Т.: «Адолат», 2001.
15.Рақобат ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида. - Т.: «Адолат», 2001.
16.Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси. - Т.: «Адолат». 2007.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарор ва Фармонлари:
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори. «Ижтимоий ҳимоя йили» Давлат дастури тўғрисида. 2007 йил 24 январь.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида. 2006 йил 5 январь.
19 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори. Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида. 2006 йил 23 март.
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори. 2006-2010 йилларда Ўзбекистон Республикасида сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожланишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида. 2006 йил 17 апрель.
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида 2006 йил 26 апрель.
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида. 2005 йил 11 апрель.
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида. 2005 йил 30 апрель.
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида. 2005 йил 20 июнь.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари:
25. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг қарори. 2006 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2007 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари тўғрисида . Ҳалқ сўзи. 2007 йил 15 февраль.
26. Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида. 2003 йил 20 август.
27. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида. 2001 йил 22 август, 347-сон.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари
28. Янгиланиш ва барқарор тараққиёт йўлидан янада изчил ҳаракат қилиш , ҳалқимиз учун фаровон турмуш шароити яратиш - асосий вазифамиздир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2006 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2007 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси . Ҳалк сўзи, 2007 йил 13 февраль.
29. И.А.Каримов. Инсон, унинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда манфаатлари - энг олий қадрият. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. «Ҳалқ сўзи», 2005 йил 8 декабр.
З0. И.А.Каримов. Бизнинг бош мақсадимиз - Жамиятни демократлаштириш ва янгалаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т.: "Ўзбекистон", 2005.
31. И.А.Каримов. Эскича қарашлар ва ёндашувлар билан янгича ҳаёт қуриб бўлмайди. - Т.: "Ўзбекистон", 2005.
32. И.А.Каримов. Империя даврида бизни иккинчи даражали одамлар, деб ҳисоблашар эди. Т.: "Ўзбекистон", 2005.
ЗЗ.И.А.Каримов. Мавжуд имконият ва ресурслардан оқилона фойдаланиш - тараққиёт омили. - Т.: "Ўзбекистон", 2004.
34.И.А.Каримов. Иқтисодиётни эркинлаштириш, ресурслардан тежаъмкорлик билан фойдаланиш - бош йўлимиз. Т.: "Ўзбекистон", 2002.
35.И.А.Каримов. Иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш - энг муҳим вазифамиз. Т.:”Ўзбекистон” 2000.
Зб.И.А.Каримов. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пировард мақсадимиз. Т.: "Ўзбекистон", 2000.
5. Дарсликлар
37. А.Ўлмасов , А.Ваҳобов . Иқтисодиёт назарияси: Дарслик. - Т.: «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош тахририяти, 2006.
38. Ш.Ш.Шодмонов ,У.В Ғафуров. Иқтисодиёт назарияси. Т.: «Фан ва технология». 2005.
39.А.Раззоқов, Ш.Тошматов, Н.Ўрмонов.Иқтисодий таълимотлар тарихи.Т.:«Молия». 2002.
40. Борисов Е.Ф. Экономическая теория: учеб. - 2-е изд., перераб. и доп. - М.: ТК Велби, Изд-во Проспект, 2005.
41. Иохин В.Я. Экономическая теория: Учебник. -М.: Экономисгъ, 2005.
42. Куликов Л.М. Экономическая теория: учеб. - М.: ТК Вебли, Изд-во Проспекг, 2005. 43.Экономика. Учебник, 8-е изд., пререраб. и дополненное. - /Под ред. А.С. Булатова.
М.: Экономист, 2005.
44.Экономическая теория: Учебник. - Изд. испр. и доп. /Под обвд. ред. акад. В.И.Видяпина, А.И.Добрьгаина, Г.П.Журавлевой. Л.С.Тарасевича. - М.: ИНФРА-М, 2005.
45.Экономическая теория. Учебник./Под. ред. А.Г.Грязновой, Т.В.Чечеловой — М.: Экзамен. 2004.
46. Экономическая теория: Учеб. для студ. вшсш. учеб. заведений / Под ред. В.Д.Камаева. - 10-е изд., перераб. и доп. - М.: Гуманит. изд. центр ВЛАДОС, 2004.
47. Макконнелл К.Р., Брю С.Л. Экономикс: принцип.1, проблемы и политика. (перевод с англ.). М.: «Инфра-М», 2002.
6. Ўқув қўлланмалар
48. А.Ш.Бекмуродов , У.В. Ғафуров. Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизациялаш: натижалар ва устувор йўналишлар. Ўқув қўлланма. Т.: ТДИУ, 2007.
49.Ш.Шодмонов ,У. Ғафуров . Бозор иқтисодиёти асослари. Илмий-оммабоп нашр. - Т.: ТДИУ, 2007.
50.Ш.Ш.Шодмонов , Т.М.Зияев , М.Т.Яхшиева . Иқтисодиёт назариясидан тестлар тўплами (лотин алифбосида). Т. 2006.
51. Ш.Ш.Шодмонов ,Г.Д. Баубекова. Педагогическое мастерство и инновации в преподавании экономической теории. - Т.: Янги аср авлоди. 2004.
52. Ш.Ш.Шодмонов , Г.Д.Баубекова, Г.Т.Ҳаликова . Инновационние методи обучения в экономическом образовании. - Т.: "Фан", 2003.
53. Ш.Шодмонов ., Р.Алимов , Т.Жўраев . Иқтисодиёт назарияси. -Т.: Молия. 2002.
54. В поисках новой теории с проблемними ситуациями: Учеб. пособ. / Под ред. Грязновой А.Г. и др. - М.: КНО РУС, 2004.
55. Куторжевский Г.А. Экономика. Основн теории: Учеб. пособ. - М.: ЗАО изд-во Экономика, 2004.
56.Бренделёва Е.А. Неоинституциональная теория: Учеб. пособ. - М.: ТЕИС, 2003.
57. Клинов В. Г. Экономическая коньюнктура. Факторм и механизм ее формирования. Учебное пособие. - М.: МГИМО. 2003.
58. Современная экономическая теория: проблемц разработки и преподавания. Под ред. ХубиеваК.А. - М.: Экономический факультет МГУ, ТЕИС, 2002.
59.Шаститко А.Е. Новая институциональная экономическая теория. М.: Экономический факультет МГУ, ТЕИС, 2002.
60. Курс экономической теории: Обпдие основн экономической теории. Микроэконмика. Макроэкономика. Основи национальной экономики: Учебное пособие / Под ред. д.э.н., проф. А.В.Сидоровича. - М.: «Дело и Сервис», 2001.
61. Мишкевиц А.А. Сборник заданий по экономике. В.З-х книгах. Кн. 1. Задачник по микроэкономике с решениями. - М.: Вита-Пресс, 2001.
7. Илмий монографиялар, маҳолалар
62. А.Ш. Бекмуродов . ва бошқалар. Ўзбекистон иқтисодиётни либераллаштириш йилларида. 1-5-қисмлар. Т.: ТДИУ, 2005. - 310 б.
бЗ.О.Ҳ.Ҳамроев . Иқтисодий мувозанат ва уни таъминлаш механизмлари. - Т.: ТДИУ. 2004.
64.Шадьгбаев Т. и др. Особенности антимонопольной политики в Ўзбекистане: обшие принципи и правовая база. - Экономическое обозрение, №2, 2004.
65.Ш.Шодмонов . Бозор иқтисодиётига ўтишда пулнинг янги мазмуни ва роли. Бозор. пул ва кредит. Маҳсус нашр, 2001.
66. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т.: «Янги аср авлоди». 2001.
8. Илмий-амалий анжуманлар маърузалари тўпламлари
67. Иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш мамлакат экспорт салохияти ва рақобатбардошлигини оширишнинг муҳим омилидир. Республика илмий-амалий анжумани маърузалар тезислари. - Т.: ТДИУ, 2006 йил 28 декабрь.
68. Иқтисодиётни модернизациялаш ва ислоҳ этиш - барқарор ўсишни таъминлашнинг бош йўли. Республика илмий-амалий анжумани маърузалар тезислари. - Т.: ТДИУ, 2005 йил 16 апрель.
9. Газета ва журналлар
69. “Ҳалқ сўзи” газетаси.
70.«Менинг мулким» газетаси.
71. «Бозор, пул ва кредит» журнали.
72.«Иқтисодиёт ва таълим» журнали.
73.«Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси» журнали.
74.«Ўзбекистонда ижтимоий фанлар» журнали.
75,Журнал «Экономическое обозрение».
76.Журнал «Российский экономический журнал».
77.Журнал «Вопросм экономики».
78.Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлиги Самарали иқтисодий сиёсат маркази. Ўзбекистон иқтисодиёти. Таҳлилий шарх, Т.: 2007.
79 Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистиқа Қўмитаси. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил статистиқ ахборотномаси, Т.: 2007.
80 Экономика Ўзбекистана. Аналитический обзор за 2006 год. Центр эффективной экономической политики. Т.: 2007.
ТИРАЖ -100 ДОНА