ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

 

 

“Иқтисод” кафедраси

 

 

 

 

 

 

“СТАТИСТИКА”

 

 фанидан иқтисодиёт, менежмент, почта хизмати

 йўналишдаги талабалар учун

масалалар тўплами

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент 2012 й

МУНДАРИЖА

 

 

Статистик кузатиш............................................................................3

Статистик кўрсаткичлар...................................................................7

Ўртача микдорлар...........................................................................14

 


СТАТИСТИК КУЗАТИШ

 

1-мисол. Қуйидаги ҳодисаларни ўрганиш учун лозим бўлган кузатув объектини, тўплам бирлигини ва кузатув дастурини ҳамда статистик кузатувининг ташкилий масалаларини аниқланг:

а) ТАТУ сиртқи 2-курс талабаларининг қишки сессияси натижаларига кўра ўзлаштириш даражасини;

б) ТАТУ кундузги 1-курс талабалари ўзлаштириши даражасини.

 

2-мисол.    Қуйидагилар учун вақт бюджетини ўрганиш статистик дастурини тузинг:

а)     кундузги бўлим талабалари;

б)    сиртқи бўлим талабалари;

в)     қайта ишлаш саноати ишчилари;

г) институт ўқитувчилари.

       

3-мисол.    Мактаблар рўйҳати учун кузатув объекти, тўплам бирлиги, кузатув дастури ва ўрганиш мақсадини аниқланг. Тўплам бирлиги ва уни кайд қилиш усули, мактаб рўйҳати ўтказиши вақтини аниқланг.

 

4-мисол.    Статистик кузатув натижасида қуйидаги маълумотлар олинган:

 

Цех №

И/ч ҳажми, минг сум

Фарқи, минг сум

Ишчилар сони, киши

Фарқи, киши

режа

ҳақиқат

режа

ҳақиқат

1

7 750

8050

+ 300

1070

1090

+ 20

2

9 860

10200

+ 340

883

901

+ 28

3

3 300

3 400

+ 100

540

526

-14

 

20910

21650

+ 740

 

2517

+ 34

Арифметик усулда текширинг ва ҳатони аниқланг.

 

5-мисол. Статистик кузатув натижасида қуйидаги маълумотлар савол-жавоб усулида олинган:

а)  1.ФИО

     2. Жинси – эркак

     3. Ёши – 19

     4. Никоҳдан ўтганлиги – йук

     5. Маълумоти – бошланғич

     6. Машғулот тури – ишчи

     7. Мазкур худудда истиқомат қилиш вақти – 42

б)  1.ФИО

     2. Жинси – эркак

     3. Ёши – 61

     4. Маълумоти – ўрта махсус

     5. Даромад манбаи – стипендия

     6. Машғулот тури – бухгалтер

Берилган маълумотларни мантиқий усулда текширинг ва ҳатони аниқланг.

 

6-мисол. Тармоқдаги 25 та завод бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд. Ишчилар сони билан ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми ўртасидаги боғланишни аниқлаш мақсадида заводларни 4 та тенг интервалли гуруҳларга ажратинг ва гуруҳлаштириш натижасини жадвалда ифодалаб хулоса килинг.

 

т/р

Ишчиларни рўйҳатдаги ўртача сони

Асосий капитал, млн. сум

Ишлаб чиқарилган маҳсулот

млн.сўм

т/р

Ишчиларни рўйҳатдаги ўртача сони

Асосий капитал. млн. сум

Ишлаб чиқарилган маҳсулот

млн.сўм

1

280

1.3

1.7

14

610

2.8

6.3

2

480

2.1

4.8

15

910

7.8

9.8

3

420

2.2

3.7

16

740

4.2

7.3

4

503

2.8

6.1

17

390

1.4

1.8

5

710

3.8

3.4

18

430

1.8

2.6

б

1020

5.5

9.6

19

510

2.2

4.8

7

490

1.8

2.1

20

1250

3.9

16.1

8

500

1.9

2.6

21

340

1.0

1.3

9

620

4.3

4.5

22

390

1.6

2.3

10

990

5.6

8.4

23

250

1.0

1.3

11

930

6.3

9.7

24

360

2.1

2.9

12

430

1.6

2.3

25

490

2.1

3.4

13

560

3.1

3.4

 

 

 

 

 

7-мисол. Корхонанинг ишлаб чиқариш кўрсаткичи қуйидагича:

 

т/р

 

 

Ишлаб чиқарилган маҳсулот

минг.сўм

Жами харажат, минг сум

Маҳсулот бирлиги таннархи, сум

т/р

Ишлаб чиқарилган маҳсулот, минг т

Жами харажат, минг сум

Маҳсулот бирлиги таннархи, сум

1

9.0

81

9.0

13

4.8

43

9.17

2

1.7

16

9.41

14

2.6

24

9.23

3

4.6

40

8.7

15

4.0

36

9.0

4

11.5

86

7.48

16

11.0

86

7.81

5

2.1

19

9.05

17

7.8

65

8.33

6

10.6

82

7.43

18

2.0

17

8.50

7

6.0

51

8.50

19

5.9

51

8.64

8

8.5

70

8.0

20

7.0

58

8.28

9

11.6

87

7.50

21

3.1

28

9.03

10

1.6

15

9.36

22

9.8

78

7.95

11

4.2

40

9.52

23

3.8

33

8.62

12

7.4

61

8.25

24

3.7

25

8.40

Маҳсулот ҳажми билан уни таннархи орасидаги боғланишни аниқлаш уни тенг интервалли 5 та гуруҳ тузинг ва натижасини жадвалда ифодаланг.

 

 

8-мисол. Қуйида 24 та завод бўйича маълумотлар келтирилган:

 

т/р

Асосий капитал ўртача киймат,

млн. сўм

Ишчиларнинг йиллик ўртача сони

Ишлаб чиқариш ҳажми, млн. сум

Режа

бажарилиши %

1

2

3

4

5

1

3.0

360

3.2

103.1

2

7.0

380

9.6

120.0

3

2.0

220

1.5

109.5

4

3.9

460

4.2

104.5

5

3.3

395

6.4

104.8

6

2.8

280

2.8

94.3

7

6.5

580

9.4

108.1

8

6.6

200

11.9

125.0

9

2.0

270

2.5

101.4

10

4.7

340

3.5

102.4

11

2.7

200

2.3

108.5

12

3.3

250

1.3

102.1

13

3.0

310

1.4

112.7

14

3.1

410

3.0

92.0

15

5.6

635

2.5

108.0

16

3.5

400

7.9

111.1

17

3.1

310

3.6

96.9

18

5.6

450

8.0

114.1

19

3.5

300

2.5

108.0

20

4.0

350

2.8

107.0

21

1.0

330

1.6

100.7

22

7.0

260

12.9

118.0

23

4.5

435

5.6

111.9

24

4.9

505

4.4

104.7

Жами:

94.1

8630

114.8

-

Берилган маълумотлар асосида:

а)   Асосий капитал киймати бўйича 5 та тенг интервалли гуруҳларга ажратилиб тақсимот қатори тузинг. Хулоса қилинг.

б)   Ишчилар сони бўйича 5 та гуруҳга булиб тақсимот қатори тузинг.

в)   Ишлаб чиқариш ҳажми бўйича 4 та тенг интервалли гуруҳга ажратиб тақсимот қатори тузинг.

г)   Режа бажарганларни ва бажармаганларни аниқлаб алоҳида-алоҳида, яъни режа бажармаганларни 3 та (90 % гача, 90-95, 95-100) ва бажарганлар 3 та (105% гача, 105-115 ва 115 % дан юкори) гуруҳларга ажратиб тақсимотини амалга оширинг.

 

9-мисол. Фермер хўжаликларда экин майдонлар хосилдорлигини ўрганиш учун иккиламчи гуруҳлашни амалга оширинг. Бунда иккала фермер хўжалик учун хосилдорлик гуруҳ оралиқлари қуйидагича (ц/га):

1-гуруҳ: 20гача; 2-гуруҳ: 20-24; 3-гуруҳ: 24-26; 4-гуруҳ: 26-30 ва 5-гуруҳ: 30 дан юкори.

Ҳар бир гуруҳ экин майдони таркибини ҳисобланг.

 

1-фермер хўжалик

2-фермер хўжалик

Хосилдорлик бўйича экин майдони гуруҳлари. ц/га

Экин майдони, га

Хосилдорлик бўйича экин майдони гуруҳлари, ц/га

Экин майдони, га

18 гача

100

16 гача

100

18-20

350

16-17

200

20-22

220

17-19

500

22-24

360

19-21

600

24-26

170

21-23

300

26-28

150

23-25

180

28-30

100

25-30

100

830 ва ундан юқори

50

30 ва ундан юқори

120

 

 

 

 

СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАР

 

1-мисол. Ишлаб чиқариш корхонасида жорий йилда қуйидаги ёқилғилар сарф қилинган:

кўмир              800 т

мазут               60т

табиий газ       940 минг м3

Берилган маълумотлар асосида жорий йилда сарф қилинган ёқилғи миқдорини шартли ўлчов бирлигида аниқланг.

Изоҳ: ёқилғи шартли ўлчов бирлигига ўтиши учун қўлланиладиган шартли коэффициентлар қуйидагича:

кўмир, т.           0,9

мазут, т.            1,37

табиий газ, минг м3 1,2

 

 

2-мисол. Ҳисобот даврида корхона қуйидаги кир ювиш воситаларини ишлаб чиқарди.

 

Совун турлари

Микдори, тонна

А

Q

1. Хўжалик совуни:

 

- ёғлилик даражаси 60,0 %

20

- ёғлилик даражаси 40,0 %

5

2. Атир совуни (ёғлилик даражаси 80,0 %)

65

3. Синтетика ювиш воситаси (ёғлилик даражаси 10,0 %)

110

Жами

 

Ҳисобланг: Корхонада ишлаб чиқарилган кир ювиш воситапарининг умумий ҳажмини (шартли кир ювиш воситаси сифатида 40,0% ёгли совун олинади) шартли ўлчов бирлигида.

 

 

3-мисол. Корхонада ишлаб чиқариш мақсадларида сарфланган ёқилғининг турлари бўйича маълумотлар мавжуд.

 

Ёқилғи турлари

Сарфланган миқдор

Шартли ёқилғига айлантириш коэффициенти

1. Мотор ва дизель ёқилғиси, т

450

1,43

2. Мазут, т

300

1,37

3. Кўмир, т

315

0,90

4. Табиий газ, минг куб. м

500

1,20

Ҳисобланг: Корхонада ишлаб чиқарилган ёқилғи умумий ҳажмини шартли ўлчов бирлигида.

Эслатма: Шарти ёқилғи бирлигининг иссиқлик бериш қобилияти = 700кал/кг.

 

 

4-мисол. Корхона режа бўйича 60 млн сўмлик маҳсулотни ишчилар ўртача сони 200 киши бўлган ҳолда ишлаб чиқариши лозим эди. Ҳақиқатда эса 62 млн сўмлик маҳсулотни ишчилар ўртача йиллик сони 202 киши бўлган ҳолда ишлаб чиқарди. Берилган маълумотлар асосида қуйидагиларни ҳисобланг:

а) ишлаб чиқариш бўйича режа бажарилиш нисбий миқдорини;

б) ишчилар сони бўйича режа бажарилиш нисбий микдорини;

в) меҳнат унумдорлиги режа бажарилиш нисбий микдорини.

 

 

5-мисол.  2005 йилда бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш учун 826 минг сўм харажат қилинган. 2006 йилда маҳсулот ишлаб чиқаришга қилинадиган сарфни 16 минг сўмга камайтириш режалаштирилган. Ҳакикатда эса 2006 йилда бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш учун 809 минг сўм харажат қилинган. Таннархни пасайтириш бўйича режа бажарилиши нисбий микдорини ҳисобланг.

 

 

6-мисол. Режа бўйича жорий йилда маҳсулот ишлаб чиқариш 5,5%га ошириш мўлжалланган. Ҳақиқатда эса 8,8%га ошган. Ишлаб чиқариш оширишнинг режа бажарилиши нисбий микдорини ҳисобланг.

 

 

7-мисол. Қуйидаги маълумотлар берилган:

 

Экин тури

Экин майдони, минг га

2005 йил

2006 йил

1. Дон маҳсулотлари шу жумладан:

19,3

25,7

буғдой

18,6

19,0

Гуруч

0,7

6,7

2. Пахта

22,1

24,0

 

Экин майдонларининг экин тури бўйича таркибини 2005 ва 2006 йиллар учун аниқланг ва сектор диаграммада тасвирланг.

 

 

8-мисол. Жорий йилда дўкон товароборот ҳажмини 4,5% га ошириши режалаштирилган. Ҳақиқатда эса товароборот ҳажми 6,4% га ошди. Товароборот ҳажмини ошириш бўйича режа бажарилиш нисбий микдорини ҳисобланг.

 

 

9-мисол. Жорий йилда туман бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тўғрисида қуйидаги маълумотлар берилган:

 

Саноат турлари

Жорий йилдаги ишлаб чиқариш ҳажми, млн. сум

Режа буйча

Ҳақикатда

1. Машинасозлик

63,0

66,4

2. Тўқимачилик

18,0

17,6

3. Озиқ-овқат

21,5

22,1

Ҳар бир саноат ва барча саноат турлари бўйича ишлаб чиқариш ҳажми учун режа бажарилиш нисбий миқдорини ҳисобланг.

 

 

10-мисол.            Корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи базис йилда 560 сўмни ташкил қилган. Жорий йилда режа бўйича таннархни 20 сўм га тушириш режалаштирилган бўлиб ҳақиқатда таннарх 500 сўмни ташкил қилган. Маҳсулот таннархини тушириш бўйича режа бажарилиш нисбий микдорини аниқданг.

 

 

11-мисол.            Жорий йилда корхона ишлаб чиқариш ҳажмини 24,5% га ошириши режалаштрилган. Ҳақиқатда эса ишлаб чиқариш ҳажми 15,2% га ошди. Товароборот ҳажмини ошириш бўйича режа бажарилиш нисбий микдорини ҳисобланг.

 

 

12-мисол.            Жорий йилда туман бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотларга сарфланган харажатлар таркиби тўғрисида қуйидаги маълумотлар берилган:

 

Харажат турлари

Харажатлар ҳажми, млн. сум

А маҳсулот учун

Б маҳсулот учун

1. Хом-ашё

25

47

2. Ёрдамчи материаллар

3

4

3. Ёқилғи

5

2

4. Энергия

2

4

5. Амортизация

3

6

6. Иш ҳақи

5

20

7. Бошқалар

1

3

Ҳар бир маҳсулотга сарфланган харажатларнинг турлар бўйича тузилмавий нисбий миқдорни ҳисобланг.

 

 

13-мисол. Жорий йилда А корхонада ишлаб чиқариш ҳажми 10 млн.сўм, Б корхонада эса 20 млн.сўм. Ишлаб чиқариш ҳажми ҳар йили А корхонада 25%га, Б корхонада 8% га ошса, неча йилдан сўнг уларнинг ишлаб чиқариш ҳажми тенглашади.

 

 

14-мисол. Истеъмол савати тўғрисида қуйидаги маълумотлар берилган:

 

Истеъмол саватига киритилган товар ва хизматлар

Истеъмол саватидаги

1. Озиқ-овқат, тамаки, ичимликлар

0,7156

2. Кийим-бош, пойафзал

0,1082

3. Электр-энергия, сув, газ, ижара ҳаки

0,0430

4. Уй-рўзғор буюмлари

0,0301

5. Тиббий хизмат

0,0139

6. Транспорт ва алоқа

0,0534

7. Дам олиш таълим, маданият

0,0215

8. Шахсий гигиена

0,0142

Жами:

d=1,0000

Истеъмол ҳажми 70 минг сўмни ташкил қилса, берилган маълумотлар асосида ҳар бир истеъмол қилинадиган товар ва хизматлар ҳажмини ҳисобланг.

 

 

15-мисол. Вилоятда банд бўлганларнинг маълумоти даражаси тўғрисида қуйидагн маълумотлар берилган:

Маълумоти даражаси

Бандлар сони, млн.киши

1. Олий

3,2

2. Ўрта махсус

4,7

3. Ўрта

6,3

 

Олий маълумотлиларга нисбатан координация нисбий микдорини (ҳар юз олий маълумотлиларга тўғри келадиган ўрат-махсус ва ўрта маълумотлилар сонини) ҳисобланг.

 

 

16-мисол. Корхонада йил бошида ишчилар 2150 киши, маъмурият ходимлари 43 киши, жами 2193 киши ишлаган. Йил давомида ишчилар сони 34 тага ошган, маъмурият ходимлари сони эса 4 та кишига камайган. Йил бошида ва йил охирида, шунингдек ўртача йиллик ишчилар сонини маъмурият ходимларига нисбатан таққослама нисбий микдорини аниқланг.

 

 

17-мисол. Жон бошига истеъмол қилинадиган маҳсулотлар тўғрисида қуйидаги маълумотлар берилган, кг:

 

Йиллар

2002

2003

2004

2005

2006

Гўшт маҳсулотлари

29

26

40

41

47

Сут ва сут маҳсулотлари

154

172

240

251

304

Шакар

8,1

11.6

28,6

34,2

37,8

2002 йилга ва узидан олдинги йилга нисбатан динамика нисбий микдорини ҳар бир маҳсулот тури бўйича аниқланг.

 

 

18-мисол. Туман бўйича қуйидаги маълумотлар берилган (киши)

Туғилган болалар сони

Вафот этганлар сони

Никоҳлар сони

Ажралишлар сони

Аҳолини ўртача йиллик сони

1342

621

720

193

76620

Туғилиш, вафот этиш, никоҳ ва ажралишларни ифодаловчи интенсивлик нисбий микдорларни аниқланг.

 

 

19-мисол. Корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш режасини бажарилиши  тўғрисида маълумотлар келтирилган.

 

Ойлар

Махсулот хажми, млн. сум

Режа

Амалда

I

180

177

II

185

187

III

192

201

IV

191

192

V

187

189

VI

210

207

Жами

 

 

Ҳисобланг:

1)Маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича ойлик режаларни бажарилишини.

2) 2, 3, 4, 5 ва 6 ойлик режани бажарилишини (маҳсулот ҳажмини қўшиб борилиши бўйича).

 

 

20-мисол. Бирлашмага кирувчи корхоналарда маҳсулот сотиш режасини бажарилиши.

Корхоналар

I квартал

II квартал

Режа, млн. сум

Режани бажаралиши, %

Амалда сотилган, млн. сум

Режани бажарилиши, %

1

1000

98,0

1320

110,0

2

500

100,0

548

98,5

3

3500

102,0

4515

105,0

Бирлашма бўйича I, II квартал ва ярим йил бўйича хлсобланг:

1) режани бажарилиши даражасини.

2) режани бажарилиши (бажарилмаслиги) натижасида сотилган қўшимча (кам) маҳсулот ҳажмини (млн. сум).

 

 

21-мисол. Вилоятда дон экинлари майдонини ўзгариши.

 

Йиллар

2000

2001

2002

2003

2004

2005

2006

Минг. га

1656,6

1740,5

1837,6

1686,7

1723,1

1614,0

1393,7

Ҳисобланг:

1) Базисли (2000=100,0) ва занжирли (олдинги йилга нисбатан) схемада динамика нисбий микдорларини.

2) Экин майдонларини ўзгаришини графикда тасвирланг (мутлоқ ва нисбий микдорлар асосида).

 

 

 

 

ЎРТАЧА МИКДОРЛАР

 

1-мисол.  Бешта банкнинг қимматбаҳо қоғозлар операциясидан кўрган йиллик даромадлари мос равишда 0.4, 0.7, 0.8, 1.1, 1.2 млн.сўмни ташкил қилса, банкларнинг ўртача йиллик даромадини аниқланг.

 

 

2-мисол.  Истиқлол супермаркетининг I-чорак товар обороти 30 млн.сўм, II-чорак -32.6 млн.сўм, III-чорак -36.5 млн.сўм ва IV-чорак 38.7 млн.сўмни ташкил этади. Ўртача йиллик товар обороти аниқлансин.

 

 

3-мисол. Корхонанинг ярим йиллик товар обороти 78 млн.сўмни ташкил этганлиги маълум бўлса, ўртача ойлик товар оборотни ҳисобланг.

 

 

4-мисол. Корхона ишчиларининг биринчи чоракда ишлаб чиқарган маҳсулотлари қуйидагича тавсифланади:

 

Ишчиларнинг тартиб раками

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Ишлаб чикарилган махсулот (дона)

160

170

180

170

160

170

180

185

205

190

Биринчи чоракда ишлаб чиқарган ўртача маҳсулотни аниқланг.

5-мисол.  Биринчи цехда 8та ишчи ишлайди ва уларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 34,3 минг сўмни ташкил этади. Иккинчи цехда эса 10та ишчи ишлайди ва ўртача ойига 40,1 минг сўмдан маош олишади.

Ҳисобланг: а) Иккала цех ишчиларининг ўртача ойлик иш ҳақини; б) Ҳар бир цех ишчиларининг жами ойлик иш ҳақини.

 

 

6-мисол.  Корхонанинг иш ҳақи фонди ва ишчилар сони ҳақида қуйидагилар келтирилган:

 

Кўрсаткичлар

Иш ҳақи фонди, млн. сўм

Ишчилар сони, киши

I-чорак

54,0

200

II-чорак

62,4

210

Ҳисобланг: 1) чоракларда ҳар бир кишига тўғри келадиган ўртача иш ҳақини;

2) Ўртача иш ҳақининг II-чоракда 1-чоракга нисбатан ўзгаришини.

 

 

7-мисол. Туман дехҳон бозорларида аҳолига қуйидагича гуруч сотилганлиги кузатилди: 1-чоракда 9,1 тонна ўртача нархи 600 сўмдан; 2-чоракда 12,3 тонна ўртача нархи 750 сумдан; 3-чоракда 14,6 тонна ўртача нархи 900 сўмдан; 4-чоракда 8,7 тонна ўртача нархи 650 сўмдан. Гуручнинг йиллик ўртача нархини ҳисобланг.

 

 

8-мисол. Банк ўз мижозларига қуйидаги тартибда ссуда берди:

I ссуда -50 млн.сўм, 4 ойга;

II ссуда-100 млн.сўм, 2 ойга;

III ссуда - 200 млн.сўм, 0,5 ойга.

Ҳисобланг: а) ссуданинг ўртача қийматини; б) ссуда ўртача берилиш муддатини.

 

 

9-мисол. Қуйида иккита консерва заводининг ўтган ва жорий йилларда ишлаб чиқарган маҳсулоти тўғрисида маълумотлар келтирилган:

 

Заводлар

Базис

Жорий

Жами ишлаб чиқарилган маҳсулот, млн. сўм

Олий навли маҳсулот хиссаси, %

Жами ишлаб чиқарилган маҳсулот, млн. сқм

Олий навли маҳсулот хиссаси, %

1

480

85

435

87

2

720

90

728

91

Ўтган ва жорий йиллар бўйича алоҳида олий навли маҳсулот хиссасининг ўртача фоизи ҳисоблансин.

 

 

10-мисол.            Иккита ишчи бир хил деталларни ишлаб чиқариш учун 8 соат сарфлади. Агар биринчи ишчи бир детални ишлаб чиқариши учун 20 минут, иккинчи ишчи 30 минут сарф қилса ўртача бир детални ишлаб чиқариш учун кетган вақтни аниқланг.

 

 

11-мисол.            Бир хил детални ишлаб чиқиш учун биринчи ишчи 15 минут, иккинчи ишчи 20 минут, учунчи ишчи 25 минут сарф қилди. Агар ҳар бир ишчи деталларни ишлаб чиқариш учун 4 соатдан вақт сарфласа ўртача бир детални ишлаб чиқариш учун кетган вақтни аниқланг.

 

 

12-мисол.            Гилам ишлаб чиқариш цехига учта маркадаги станок олиб келинди ( "А", "В", "С"), станоклар ҳар 10 гиламни ишлаб чиқариш вақти қуйидагича тақсимланган:

"А" - 4 соатда;

"В" - 3 соатда;

"С" - 5 соатда.

Ҳар 10 та гиламни ишлаб чиқариш учун сарф қилинган ўртача вақтни ҳисобланг.

 

13-мисол.  Қуйида корхоналарнинг июль ва август ойлари бўйича иш ҳақи фонди ва ишчиларнинг сони тўғрисидаги маълумотлар келтирилган:

 

Корхоналар

Июль

Август

Ҳар бир ходимга туғри келадиган иш ҳақи, минг. сўм

Ишчилар сони, киши

Ҳар бир ходимга туғри келадиган иш ҳақи, минг. сўм

Иш ҳақи фонди, минг. сўм

1

50

100

54

5400

2

62

125

66

8250

3

77

170

80

13600

4

85

105

78

8190

5

58

86

62

5456

6

45

90

47

4418

Корхоналар бўйича июль ва август ойлари учун ҳар бир савдо ходимига тўғри келадиган ўртача иш ҳақи аниқлансин.

 

 

14-мисол. Корхоналарнинг бир ойдаги ишлаб чиқариш фаолияти қуйидагича берилган:

 

Корхоналар

Ишлаб чиқариш харажатлари минг. сўм

Бир сўмлик маҳсулотга кетган харажат (тийин)

1

2324,4

75

2

8215,9

71

3

4420,6

73

4

3525,3

78

5

4674,4

69

6

5398,8

81

Бир сўмлик маҳсулотга кетган ўртача сарф-харажатни аниқланг.

 

 

15-мисол. Тармоқнинг бешта кичик корхонаси бўйича жорий давр учун қуйидаги маълумотлар берилган:

 

Кўрсаткичлар

Корхоналар тартиб рақами

1

2

3

4

5

Ходимларнинг рўйҳатдаги ўртача сони, киши

120

180

110

100

90

Ўртача иш ҳақи, минг. сўм

45,2

40,5

42,7

41,6

39,8

Тармоқ корхоналари ходимларининг ўртача иш ҳақи ҳисоблансин.

 

 

16-мисол. Корхонада 400 та ишчи ишлайди. Ишчилар ёши бўйича қуйидагича тақсимланган:

 

Ишлар ёши бўйича гуруҳлар

16-25

25-40

40-55

55 ва ундан юқори

Ишчилар сони, киши

50

80

170

100

Берилган маълумотлар асосида корхона ишчиларининг ўртача ёшини аниқланг.

 

 

17-мисол. Тадбиркорларнинг иш тажрибаси ҳақида қуйидаги маълумотлар берилган:

 

Ишлаш муддати, йилда

Тадбиркорлар сони

Аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида, киши

Ишлаб чиқариш соҳасида %

3

27

38

4

50

32

5

80

15

6

70

7

7

60

5

8

13

3

Ҳар бир фаолият соҳаси бўйича тадбиркорларнинг ўртача ишлаш муддати ҳисоблансин.

 

18-мисол. Ишчи ва хизматчиларнинг иш стажи ҳақида маълумотлар берилган:

 

Иш стажи, йил

Ишчи ва хизматчилар сони, киши

Ишчилар

Хизматчилар

3 йилгача

26

4

3-5

30

22

5-7

25

53

7-9

12

17

9-11

5

3

11ва ундан юқори

2

1

Жами:

100

100

 

Ишчи ва хизматчиларнинг ўртача иш стажини аниқланг (алоҳида ва биргаликда).

 

 

19-мисол. Регион корхоналарининг фойда ҳажми бўйича тақсимланиши қуйидаги маълумотларда берилган:

 

Баланс фойдаси, млн. сумм

30гача

30-40

40-50

50-60

60-70

70 ва ундан юкори

Корхоналар салмоғи, %

5

11

33

27

15

9

 

Корхоналарнинг ўртача фойдаси ҳисоблансин.

 


“Статистика” фанидан

иқтисод, менежмент, почта хизмати

йўналиши бўйича талабалар учун

масалалар тўплами

“Иқтисод” кафедра мажлисида

кўриб чиқилди ва нашрга тавсия этилди

 

___-сонли баённома _________ 2012 йил

 

 

 

 

 

 

 

 Тузувчилар:              Мухамадалиева Н.Б..

 

                                   Юнусова Ш.К.

 

   Маъсул мухаррир:                         Шаюсупова Л.Р.

 

    Мусаҳҳих:              Гаюбова К.А.

 

 

 

 

 

 

 

 

Формат            Буюртма №       Табоқ 50

ТАТУ қошидаги полиграфия нашриёти

марказида босиб чиқилди

Амир Темур кўчаси, 108