Солиқлар мохияси ва функцияси хамда солиққа тортиш тамойиллари
1-Маъруза:
Режа
1.1. Солиқлар мохияти ва функцияси
1.2. Солиққа тортиш тамойил ва элементлари
1.3. Умумдавлат ва махаллий солиқлар
1.1. Солиқлар мохияти ва функцияси
Солиқларнинг энг оддий таърифи қуйидагича: Солиқлар ахолидан, корхоналар ва хужалик юритувчи бошқа субъектлардан давлат (марказий ва махаллий хокимият органлари) томонидан ундириб олинадиган мажбурий туловлардир. Солиқ уз мохият эътиборига кура ижтимоий махсулотнинг (ялпи ички махсулотнинг – ЯИМ) бир қисми булиб, солиқ туловчи бундан бирор-бир фойда куриш курмаслигидан қатъий назар, уз маблагларидан давлат хисобига мажбурий ажратмалар куринишида акс этади.
Солиқларнинг мохиятини тушунишга ёрдам берувчи учта тавсифни келтириб утайлик:
1. Солиқ туловчи пулнинг у ёки бу суммасини давлатга тулар экан, бунинг эвазига бевосита бирон-бир товар ёхуд хизмат олмайди. Алохида олинган солиқ туловчи томонидан туланган солиқ миқдори билан у истеъмол қиладиган ижтимоий неъматлар уртасида тугридан тугри боглиқлик мавжуд булмайди. Худди ана шу хусусиятига кура солиқ нархдан (товар ёки хизматларни ихтиёрий истеъмол қилганлиги учун туланадиган хақ сифатида) рухсатнома (лицензия)лар ва воситачилик йигимларидан фарқ қилади, чунки булар мажбурий ёки ихтиёрий туловлар хисоблансада, бироқ хамма вақт хукумат томонидан курсатилган хизматдан муайян фойда (наф) курилиши билан боглиқдир.
2. Солиқлар мажбурий туловлар хисобланади. Солиқларнинг тула ва уз вақтида туланиши учун жавобгарлик солиқ туловчилар зиммасига юкланган булсада, улар ихтиёрий эмас, мажбурий равишда тулайдилар, давлат солиқ тулашдан буйин товлаганларни қаттиқ жазолайди.
3. Давлат фойдасига солиқ тулаш орқали даромаднинг аввалдан белгилаб қуйилган, энг мухими, қонуний тартибда кузда тутилган қисми ундириб олинади.
Купгина давлатларнинг, жумладан, Узбекистоннинг хам қонунларида солиқларни белгилаш ва уларнинг хажмларини аниқлашга фақат олий қонун чиқарувчи хокимият ёки унинг томонидан ваколат берилган органлар хақлидирлар, деб мустахкамлаб қуйган. Узининг хохиш истагига қараб янги солиқлар белгилаш ёки уларнинг хажмларини аниқлашга хеч кимнинг хаққи йуқ. Туловларнинг қонуний, очиқ-ойдин хусусиятга эга булиши солиқларнинг бош тавсифидир.
Солиқларнинг бир нечта асосий функциялари мавжуд:
1. Солиқларнинг асосий функцияси фискал (лотинча fiscus сузидан келиб чиққан булиб, газна деган маънони англатади) хусусиятга эга эканлигидир. Бу уринда функциянинг мохияти шундан иборатки, солиқлар ёрдамида давлатнинг молия ресурслари хосил қилинади хамда давлат фаолият курсатиши учун моддий шароит яратилади, хозирги вазиятда эса бутун бозор хужалиги тизими ишлаб туриши учун моддий имконият вужудга келтирилади. Солиқлар орқали корхоналар ва фуқаролар даромадининг бир булагини давлат аппаратини, мамлакат мудофаасини, ноишлаб чиқариш сохасининг умуман уз даромадлари манбаига эга булмаган қисмини (купгина маданият муассасалари, жумладан, кутубхоналар, архивлар ва бошқалар) ёки лозим даражада ривожланиши таъминлаш учун узининг маблаги етишмайдиган тармоқларни (фундаментал кутубхона, театрлар, музейлар, куплаб уқув юртлари ва хоказо) сақлаб туриш мақсадида ундириб олиш жараёни руй беради.
Солиқларнинг яна бир мухим функцияси иқтисодий (изга солиб турадиган) вазифани адо этишидир. Давлат солиқлар орқали ишлаб чиқариш шароитларини, товарлар ва хизматларнинг сотилишини изга солиб боради, иқтисодий фаолият учун муайян «солиқ иқлими» яратади. Солиқлар узининг иқтисодий функцияси орқали такрор ишлаб чиқаришга таъсир курсатади, унинг усиш суръатларини рагбарлантиради ёки пасайтиради, маблаг тупланишини тезлаштиради ёки секинлаштиради, ахолининг тулов қобилияти талабини кенгайтиради ёки камайтиради.
Солиқларнинг изга солиб турувчи сифатидаги функциясининг ахамияти бозор шароитида усиб боради, бу даврда тадбиркорларни маъмурий қарам қилиш усуллари йуқ булиб кетади ёки жуда оз холда қолади, корхоналар фаолиятини фармойишлар, курсатмалар ва буйруқлар ёрдамида идора қилиш хуқуқига эга булган «юқори ташкилот» тушунчасининг узи аста-секин йуқола боради. Бироқ иқтисодий фаолликни изга солиб туриш, унинг ривожланишини жамият учун мақбул булган йуналишда рагбатлантириш зарурати сақланиб қолади.
Солиқларнинг кейинги функцияси қайта тақсимлаш вазифасини бажаришидир. Давлат солиқлар ёрдамида корхоналар ва тадбиркорлар фойдаси, ахоли даромади бир қисмини қайта тақсимлайди, бунда олинган солиқ ишлаб чиқаришга ва ижтимоий тармоқларга кумаклашувчи сохаларни, яъни инфратузилмани ривожлантиришга, харажатлар узоқ муддат утганидан кейин қопланадиган маблаг ва фонд талаб тармоқларни инвестициялашга йуналтирилади. Бюджетдан каттагина маблаг қишлоқ хужалиги ишлаб чиқаришини ривожлантиришга сарфланади, чунки бу тармоқ оқсаб қолгудек булса, бутун иқтисодиётнинг холатига ва ахоли турмушига катта таъсир этади.
Солиқ тизимининг қайта тақсимлаш функцияси яққол куриниб турган ижтимоий ахамиятга эгадир. Тегишли тарзда тузилган солиқ тизими бозор иқтисодиётига ижтимоий йуналиш беришга имкон тугдиради. Масалан, Германия, Швеция ва бир қатор мамлакатларда худди шундай қилинган.
Умумжахон тажрибасида солиққа тортишининг прогрессив ставкалари жорий этилганини, ижтимоий химояга мухтож фуқаролар солиқлардан тула ёки қисман озод қилинганлигини курамиз. Худди шундай ёндашув Узбекистон Республикасининг «Фуқаролардан олинадиган даромад солиги тугрисида»ги қонунида хам ифодасини топган. Айтайлик, солиққа тортиладиган даромад аниқланаётганида солиққа тортилмайдиган минимум миқдоридаги даромад қушилмайди, айни пайтда ортиқча даромадлар солиққа юқори прогрессив ставкалар буйича тортилади.
Солиқларнинг функцияларини қисқача куриб чиқиш қуйидаги хулосага келиш имконини беради: бозор иқтисодиётида солиқ молия ресурсларини жамлаш, хужалик фаолиятини изга солиб туриш ва даромадларни ижтимоий ахамиятга молик мақсадларга қайта тақсимлаш юзасидан мухим вазифаларни бажарди. Пухта ишлаб чиқилган, аниқ амал қиладиган солиқ тизимисиз ижтимоий йуналишдаги самарали бозор иқтисодиёти булиши мумкин эмас.
1.2. Солиққа тортиш тамойил ва элементлари
Солиққа тортишнинг туртта асосий тамойилини куриб чиқайлик. Бу тамойиллар бир вақтлар Адам Смит (1723-1790 йиллар) томонидан таърифлаб берилган эди.
1. Давлат фуқаролари давлат харажатларини қоплашда узлари хурмат мухофазасида фойдаланаётган даромадларига мувофиқ тарзда қатнашишлари лозим.
2. Хар бир одам тулайдиган солиқ аниқ белгилаб қуйилган булиши керак, бунда узбошимчалик кетмайди. Солиқ миқдори, туланадиган вақти ва тартиби уни туловчига хам, бошқа хар қандай одамга хам бирдай аниқ ва маълум булиши зарур.
3. Хар бир солиқ туловчига хар жихатдан қулай булган вақтда ва тартибда ундирилиши керак.
4. Хар бир солиқ шундай тарзда тузилиши керакки, бунда солиқ туловчининг хамёнидан кетадиган пул давлат бюджетига келиб тушадиган маблагга нисбатан ортиқ булишига мумкин қадар йул қуйилмасин.
Хозирги шароитга татбиқан олганда, солиққа тортиш самарали тизимининг қуйидаги тамойилларини таърифлаб утиш мумкин:
1. Етарлилик тамойили. Мазкур тамойилга мувофиқ солиққа тортиш даражаси шундай булиши лозимки, у давлат интилаётган халқ хужалиги самарадорлигига эришишни кафолатлай олсин. Солиққа тортиш тизими иқтисодиёт, ижтимоий химоя, мудофаа қобилияти ва бошқа сохалардаги давлат сиёсатини амалга ошириш учун зарур булган молия ресурслари тупланишини таъминласин. Шуни хам таъкидлаб утиш лозимки, солиқ ставкалари узича олганда солиқ юки курсаткичи хисобланмайди, чунки солиқ туловчи солиқ тулар экан, давлат томонидан бепул хизматлардан бахраманд булгани холда айни чоқда узининг баъзи харжатларини қисқартиради. Масалан, давлат умумий фойдаланиш йулларининг холати яхши сақланишини таъминлаш билан солиқ туловчининг транспорт харажатларини камайтиради, бепул маориф, соглиқни сақлашни таъминлаш билан ёлланма ходимларнинг харажатларини хам камайтирган булади. Шундай қилиб, туланган солиқларнинг фақат хизматлар куринишидаги талаб этилмаган бир қисмигина солиқ юки курсаткичи хисобланади. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, етарлилик тамойили солиқ сиёсати билан қатъий равишда уйгунлаштиришни тақозо этади.
2. Тадбирлик ва инвестицияларни рагбарлантириш. Солиқ тизими хужалик юритувчи субъектларни, жумладан, чет эл субъектларини, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ускуналар ва замонавий техналогиялар сотиб олиш учун маблаг йуналтиришни, яъни капитал жамгариш ва шу йул билан техналогияларни такомиллаштириш, рақобатбардош махсулотлар ишлаб чиқаришни рагбарлантириш лозим.
Солиқ тизими ресурсларнинг самарали тақсимланишига тусқинлик қилмаслиги хамда хужаликни мустақил юритиш омилларини чеклаб қуймаслиги лозим. Агар солиқлар катта булгани учун тадбиркорларнинг ишлаб чиқаришни кегайтиришдан, бошқа турдаги иқтисодий фаолият курсатишдан манфаатдорлигига путур етказса, мамлакат халқ хужалиги пастга қараб кетиши хавфи тугилади. Солиқлар миқдори хаддан ташқари катта қилиб белгиланса, ишлаб чақириш хажмлари камайиб кетади, бу жараён захиралар, банклардаги пул маблагларининг баракаси учишига, илгари тупланган маблагларнинг ейилиб кетишига олиб келади.
Солиққа тортиш, агар у, биринчидан, ишчи кучини ишлаб чиқариш учун талаб қилинадиган даражада сақлаб туришга зарур булган истеъмолнинг минимал хажмларига салбий таъсир этса, иккинчидан, мехнатга нисбатан иқтисодий ва моддий рагбатларнинг харакат доирасини торайтириб қуйса, учинчидан, жамгарма миқдорини камайтирса ва маблагнинг тупланиш жараёнини секинлаштирса, ишлаб чиқариш имкониятларини ёманлаштириб юбориши мумкин.
3. Солиққа тотишнинг адолатлилик тамойили. Адолат тамойилларига мувофиқ солиқлар жамият томонидан оқилона ва адолатли деб тан олинган умумий объектив қоидаларга биноан белгиланиши лозим.
Горизонтал ва вертикал адолатни бир-биридан фарқланади. Горизонтал адолат тамойили даромад олишининг турли шароитларида солиқ туловчиларга нисбатан солиққа тортишнинг тахминан тенг шартларини қулланишни кузда тутади.
Вертикал адолат деганда, хужалик юритишнинг бир мунча-огир шароитларида ишлаётган субъектлар учун солиққа тортишнинг бир қадар юмшоқроқ шартларини, енгил даромад олиш имкониятига эга булган субъектлар учун эса огирроқ шартларини қулланиш тушунилади. Солиқларнинг иқтисодий функциясини бажариш доирасида иккинчи тамойил бузилиши мумкин. Масалан, халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришни рагбатлантириш мақсадида уларни ишлаб чиқариш буйича солиққа тортишда бир қадар юмшоқроқ шартлар ёки бунинг аксича вино-ароқ ва тамаки махсулотларини истеъмол қилишни чеклаш учун улардан олинадиган акциз солиқларнинг юқори ставкалари белгиланган холлар хам булади.
4. Оддийлик ва холислик. Бу тамойил солиққа тортиш базасини аниқлашда, солиқларни хисоблаб чиқишда оддийлик булишини, тақдим этиладиган хисоботларнинг мазмунини соддалаштиришни, шунингдек солиқларнинг энг мухим турлари буйича ягона ставкалар белгилашни, бериладиган имтиёзларни иложи борича камайтиришни кузда тутади. Бу уринда назарда тутилаётган нарса шуки, солиқларнинг иқтисодий функцияси доирасида бериладиган имтиёзлар якка тартибдаги хусусиятга эга булмаслиги, балки муайян фаолият турларини рагбарлантиришга, солиқ туловчиларнинг мулкчилик шакли ва қайси идорага мансублигидан қатъи назар, маълум турдаги махсулотларни ишлаб чиқаришни купайтиришга қаратилмоги лозим. Баъзи сохаларда пайдо буладиган давлат томонидан қуллаб-қуватлашга эхтиёжни қондиришни бюджет-кредит сиёсати орқали амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Бунинг сабаби шуки, солиқ имтиёзларининг хаддан ташқари куплиги қонунларни мураккаблаштириб юборади, тушунишни қийинлаштиради хамда турлича талқин қилишларга олиб келади, бу хол пировард натижада солиқ туловчиларнинг солиқларга нисбатан муносабатларига салбий таъсир қилади. Шу билан бирга аниқ қилиб белгиланган имтиёзлар солиқ юкини бошқа солиқ туловчилар зиммасига утказиб, ижтимоий адолатсизлик руй беришига олиб келади.
5. Бошқаришга қулайлик. Самарали солиқ тизимига қуйиладиган мухим талаблардан бири бошқарувга қулай булишидир. Солиқларни ундириб олишда самарадорликка эришиш куп холларда солиқларнинг солиқ туловчиларга яхши тушунарли булишига боглиқ.
Айрим мамлакатларда солиққа тортишнинг нихоятда мураккаб тартиби амал қилади, айтайлик, шкала ва ставкалар тури, солиқлар руйхати, уларни тулаш қоидалари ва тартиблари хаддан ташқари куп. Бунинг устига улар солиқ тушумларининг купайишига хеч қандай ёрдам бермайди хамда солииқларнинг рагбатлантирувчи функцияси бажаралишида роль уйнамайди.
6. Солиқларни йигиш жараёнини имкон қадар арзонлаштириш. Мазкур тамойил давлат тамонидан ва солиқ туловчилар томонидан солиқларни йигиш учун кетадиган харажатларни мумкин қадар камайтиришни кузда тутади. Бунинг учун республикамизда солиққа тортиш тартибини такомиллаштириш билан бир қаторда солиқларни мақбуллаштириш, компьютер технологиялари, солиқ ахборотларининг тугрилигини бевосита назорат қилиш усулларини қулланиш орқали солиқ туловчиларнинг харажатларини камайтириш мақсадида давлат хисобидан сақланадиган сервис-марказлар, солиққа тортиш масалалари хусусида солиқ органлари тамонидан бепул маслахатхоналар ташкил этилган.
7. Солиқ ставкаларини қиёслаш. Солиқ ставкалари бошқа давлатлардаги худди шундай солиқларнинг ставкалари билан қиёсланиши, яъни минтақанинг узига хос хусусиятлари хисобга олинган холда бошқа мамлакатлар билан тенг булган хужалик фаолияти шарт-шароитлари вужудга келтирилиши лозим. Агар қаттиқ шартлар белгилаб қуйилгудек булса, бу хол республика иқтисодиётига ивестицияларни жалб қилишни мушкуллаштириб юборади, аксинча, енгил шароит яратилса, мамлакат бюджетига салбий таъсир қилади.
Узбекистонда солиққа тортиш тизими уз мазмунига кура солиқ элементлари, уларни ташкил қилиш томойиллари ва усулларини урганади. Солиқ элементларига қуйидагилардан иборат:
1. Солиқ субъекти –бу солиқ мунособатларида қатнашувчи солиқ туловчилардир. Улар юридик ва жисмоний шахсларга булинади. Солиқ мунособатларида фақат солиқ туловчиларгина эмас балким, солиқ ундирувчи (солиқчи) хам қатнашади. Солиқни давлат ундиради, яъни давлат номидан махсус ташкилот қатнашади. Бу ишни Давлат солиқ қумитаси бажаради. Солиқларни тугри хисоблаш, тулиқ тулаш жавобгарлиги солиқ туловчи субъектга юклатилади.
2. Солиқ объекти – бу солиқ солинадиган даромад, оборот ёки мулк хисобланади. Унга фойда, иш хақи, қушимча қиймат, ер, иморат кабилар киради. Объект доимо субъект билан боглиқ ва субъектники булади. Солиқ субъектисиз объект булмайди. Масалан ҚҚСда объект орттирилган махсулот оборотидир, даромадга солинадиган солиқда даромад, мол-мулк солигида мулк қиймати, ер солигида ер майдони ва б.қ.
3. Солиқ манбаи- бу субъектнинг даромадидир. Баъзи солиқларда даромад ва фойда хам объекти, хам солиқ манбаи булади. Лекин бошқа солиқларда объектлар хар хил, манба эса даромад хисобланади.
4. Солиққи тортиш бирлиги- бу объектнинг улчов бирлигидир. Бу даромад солигида сум, ер солигида кв.метр ва б.қ билан белгиланади.
5. Солиқ ставкаси- Обеъктнинг хар бир бирлиги учун давлат томонидан белгилаб қуйилган меъёрлар солиқ ставкаси дейилади. Солиқ ставкалари икки хил усулда ифодаланади:қатъий ва нисбий ставкалар. Қатъий ставкалар бу пул бирлигида ифодаланган ставкалар булса (сум, рубль, ва б.қ), нисбий ставкалар фоизларда (%) акс эттирилади. Бозор иқтисодиётга утиш ва инфляция шароитида нисбий ставкаларни қуллаш мақсадга мувоффиқдир. Агар ставка сумларда хисобга олинса, солиқлардан тушган бюджет даромади йил охирига келиб хеч қандай иқтисодий ахамиятга эга булмай қолиши мумкин. Солиқ ставкалари усулларидан ташқари, Узбекистонда солиқ қонунчилиги буйича солиқ ставкаларини қуйидаги турлари мавжуд:
· Пропорционал;
· Прогрессив;
· Нолли;
· Регрессив ставкалар.
Пропорционал солиқ ставкасида объект қандай булишидан қатъий назар бир хил улушдаги солиқ туланади. Масалан; ҚҚС буйича оборот 10 минг сум булса хам, 100 минг сум булса хам, 1 млн сум булса хам 20% солиқ олинади. Ёки юридик шахсларнинг асосий фондларини қиймати қандай булишиданқатъий назар ундириладиган мол-мулк солиги 4 % ташкилэтади.
Прогрессив солиқ ставкада эса даромад объекти купайиши билан солиқ ставкаси хам ошиб боради. Бу солиқ ставкаси мамлакатимизда фақат жисмоний шахслар даромадидан солигда уз ифодасини топган
Нолли ставкалар Солиқларни ташкил этишни чет эл тажрибасига мослаштириш мақсадида 1998 йилдан бошлаб, ҚҚС буйича яъни экспортга товарлар юборганда, қишлоқ хужалиги учун ёқилги- мойлаш материаллари ва угитлар жунатганда хамда элчихоналар ва ваколатхоналарга товарлар ортганда солиқ тортиш нолли ставкада белгиланди. Шу махсулотлар буйича тамомила солиқ туламаслик жорий этилди.
Регрессив солиқ ставкалар Даромад ошиб бориши билан солиқ ставкалари камайиб, махсулот ишлаб чиқаришни кенгайтиришни талаб этади. Четга экспорт товарлар чиқариб, қатъий валюта тушумига эришганлар иқтисодий жихатдан қизиқтирилади, яъни жами ишлаб чиқарилган махсулот сотишдан тушган даромаддан озод қилинади Бу 2000 йилнинг 1 июльдан бошлаб кучга кирган.
Юқорида келтирилган солиқ ставкалари турларини тахлил қилиб нолли ва регрессив ставкалар иқтисодиётни кутаришда катта ахамиятга эга экан дейишимиз мумкин.
6. Солиқ юки - туловчининг хамма солиқлар ва йигимар йигиндисини бюджетга тулашидир. Солиқ юки фойдага ёки жами даромадга нисбатан олинади. Мамлакат миқиёсида хамма туланган солиқ ва йигимларнинг ЯИМдаги солмоги хам солиқ юкини ифодалайди. Агар солиқ туловчи солиқларни тугри тулаган булса, унга солиқ юки мос келади. Лекин баъзи корхоналарда эгри солиқлар булиб, унинг хуқуқий туловчилари корхона хисобланса-да, солиқ юки истеъмолчи, яъни ахоли зиммасига тушади. Охирги истеъмол қилувчилар ахоли хисобланади. Бу ерда эгри солиқлар хисобига ахолининг реал даромадларининг бироз булсада пасайиш холлари учрайди.
1.3. Умумдавлат ва махаллий солиқлар
Умумдавлат солиқлари хар йили қонуний тартибда белгиланадиган нормативлар буйича тегишли бюджетлар уртасида тақсимланади.
Солиқлар солиққа тортиш объектига қараб бешта асосий гурухга булинади:
· Оборотдан олинадиган солиқлар;
· Даромаддан олинадиган солиқлар;
· Мол —мулк қийматидан олинадиган солиқлар;
· Ер майдонига қараб олинадиган солиқлар;
·
Харажатларга қараб
олинадиган солиқлар.
Оборотдан олинадиган солиқларга
қушилган қиймат солиги, акциз солиги,
божхона ва ер ости бойликлари қийматидан олинадиган солиқлар
киради. Лекин оборот (айланма) тушунчаси бизнинг
қонунчилигимиз буйича илгаридек махсулот реализацияси оборотидан эмас, балки махсулотларни юклаб юборган қиймат
билан улчанади (ККСда). Ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ
хам оборотдан олинадиган солиқларга
киради.
Даромаддан олинадиган солиқларга юридик шахсларнинг даромадига (фойдасига), жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ, савдо ташкилотларининг белгиланган даромадидан солиқлари киради. Бу гурух солиқларга инфраструктурани ривожлантириш солиги хам киради.
Мол-мулк қийматидан олинадиган солиқларга мол-мулк солиги, экология ва бошқалар киради.
Ер майдонларидан олинадиган солиқларга қишлоқ
хужалик, товар ишлаб чиқарувчиларнинг
ягона ер солиги ва юридик (ноқишлоқ хужалик) ва жисмоний шахсларнинг ер солиқлари
киради.
Харажатлардан олинадиган солиқларга эса экология солиги киради.
Хар қайси давлатнинг солиқ буйича қонунчилигига, бошқа хуқуқий-меъёрий хужжатларига, қолаверса миллий менталитетига кура солиқлар турли гурухларга ва шаклларга ажратилади. Узбекистон Республикаси худудида солиқлар бюждетга туланишига боглиқ холда икки тоифага булинади:
· Умумдавлат солиқлари;
· Махаллий солиқлар ва йигимлари.
Харакатдаги солиқ қонунчилиги буйича Узбекистон Республикасида солиқларнинг 13 тури, шу жумладан 7 умумдавлат ва 6 махаллий солиқлар мавжуддир.
Умумдавлат солиқлари бевосита давлат бюждетини даромад қисмини асосий манбаси хисобланади. Ушбу солиқлар давлат бюджетига туланадиган солиқлар хисобланади.
Махаллий солиқлар махаллий, вилоят, шахар ва туман бюджетига туланиши лозим булган солиқ туловлари хисобланади.
Умумдавлат ва махаллий солиқлари 1-жадвалда келтирилган.
№ |
Умумдавлат солиқлари |
Махаллий солиқлар |
1. |
Юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиги |
Мол мулк солиги |
2. |
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги |
Ер солиги |
3. |
Қушимча қиймат солиги |
Инфратузилмани ривожлантириш солиги |
4. |
Акциз солиги |
Ободончилик учун йигим |
5. |
Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ |
Савдо-сотиқ қилиш учун йигим |
6. |
Экология солиги |
Автотранспорт воситаларини олиб сотишганлиги учун солиқ |
7. |
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ |
|
Солиқларнинг умумдавлат (республика) ва махаллий солиқларга булиниши хукумат идораларининг республика хукумати ва махаллий хукуматларга булиниши асосида келиб чиқади. Хар бир хокимият идоралари узларининг бажарадиган мухим вазифаларидан келиб чиқиб, уз бюджетига ва уни таъминлайдиган солиқларга эга булиши керак. Республика масштабида жуда катта вазифаларни мудофаа, хавфсизликни сақлаш, тартиб интизом инфратузилмасини яратиш, ахолини ижтимоий химоясини таъминлаш ва бошқа бир қатор йирик вазифаларни бажаради. ҚҚС, акциз, хуқуқий шахсларнинг даромадидан, фуқаролар даромадидан олинган солиқлар республика бюджетига тушади. Умумдавлат солиқларининг мухим хусусияти шундаки, республика бюджетига тушадиган солиқлардан махаллий бюджетларни бошқариб бориш учун ажратма сифатида тушуши мумкин. Агар ажратма етмаса субвенция ёки субсидия берилади. Агар келгуси йил махаллий бюджетларнинг уз манбалари (солиқлари) купайиб қолса, республика солиқлардан ажратма беришнинг хожати қолмайди. Республика ва махаллий солиқлар ягона мохиятига эга булиб, бюджетга туланиши лозим булган туловлардир.
Махаллий солиқлар хукуматлар бажарадиган вазифаларига қараб белгиланиб, уларга доимий ва тулиқ бириктириб берилади. Махаллий хукуматлар асосан ахолига яқин булганлигидан уларга ижтимоий масалаларни, мактаб, соглиқни сақлаш, маданият, маориф, шахар ва қишлоқлар ободончилиги каби вазифаларни бажаради. Лекин бу солиқлар ва йигимлар уларнинг бюджет харажатларининг 30-40 фоизини қоплайди, холос. Кейинги вақтларда махаллий бюджетлар даромадлари салмогини 50-60 фоизга етказиш каби хукумат қарорлари мавжуд. Махаллий бюджетлар даромадларини купайтириш энг долзарб масалалардан биридир. Фақат уз даромад манбаига тулиқ эга булган махаллий хукуматлар уз фаолиятларини тулиқ амалга оширишлари мумкин. Акс холда, хар хил молиявий камчиликлар юзага келиши эхтимоли бор. Махаллий солиқларнинг мухим хусусияти шундаки, улар фақат шу худуднинг бюджетга тушади. Бошқа бюджетларга ажратмалар берилмайди.
Иқтисодий мохиятига қараб солиқлар эгри ва тугри солиқларга ёки бевосита ва билвосита булинади. Тугри солиқларни тугридан тугри солиқ туловчиларнинг узи тулайди, яъни солиқни хуқуқий туловчиси хам, хақиқий туловчиси хам битта шахс булади. Тугри солиқ юкини бошқаларга ортиш холати бу ерда булмайди. Бу солиқларга хамма даромаддан туланадиган ва барча мулк солиқлари киради.
Тугри солиқлардан тугридан-тугри даромаддан солиқ туланганлиги учун солиқлар ставкасининг камайтирилиши корхоналар даромадининг куп қисмини уларга қолдириб, инвестиция фаолиятини кенгайтириш имконини яратиб, бозор иқтисодиётини ривожлантиради. Бу солиқларнинг ставкалари купайтирилса, бизнес имкониятлари камая бориб, иқтисодий ривожланишни сусайтиради. Демак бу гурух солиқларнинг ставкалари тугридан —тугри бозор иқтисодиёти билан чамбарчас боглангандир.
Эгри солиқларни хуқуқий туловчилари махсулот (иш, хизматни) юклаб юборувчилардир (хизмат курсатувчилардир). Лекин солиқ огирлигини хақиқатдан хам бюджетга туловчилари товар (иш, хизмат) ни истеъмол қилувчилардир, яъни хақиқий солиқ туловчилар бу ерда яширинган. Бу солиқлар товар (иш, хизмат) –қиймати устига устама равишда қуйилади.
Бу солиқларнинг ижобий томони Республикада ишлаб чиқарилган товарларни четга чиқиб кетишини чегараланган, Мамлакат ичида, товарлар куп булишига ёрдам беради. Эгри солиқлар орқали товарлар қиймати оширилмаса, бозорларда уларнинг тақчиллиги ортади. Эгри солиқлар ставкасининг оширилиши корхоналар фаолиятининг молиявий якунига тугридан-тугри таъсир этмайди, яъни инвестиция фаолиятини қисқартирмайди. Аммо солиқ ставкани тахлилсиз оша борса корхоналар сотиш қийинчилигига учраб фойда олишни хам бюджетга туловларни хам камайтириши мумкин.
Бу солиқларнинг яна бир томони муомаладаги ортиқча пул массасини камайтириб, инқирозни жиловлаб боради. Бироқ бу солиқлар ахолининг реал даромадини пасайтиради. Корхоналарда тугри солиқлар ставкасини камайтириш хисобига берилган имконият купроқ махсулот ишлаб чиқаришни купайтириб, товарлар мул куллигини таъминлаши керак.
Эгри солиқлар таркибига КҚС, акциз солиги, божхона божи, ер ости бойликларидан фойдаланиш солиқлари киради. Юқорида айтиб утилганидек, Тугри ва эгри солиқлар ягона солиқ тизимини ташкил этиб бир-бири билан узаро богланган.
Қайтариш учун саволлар
1. Солиқлар мохияти нимадан иборат?
2. Солиқларнинг асосий функцияларини санаб утинг?
3. Солиққа тортиш тамойиллари курсатинг?
4. Солиққа тортишнинг асосий элементлари?
5. Солиқ ставкаси ва унинг турлари?
6. Умумдавлат солиқлар деганда нимани тушунасиз?
7. Махаллий солиқлар мохиятини тушунтириб беринг?
8. Тугри солиқлар ва уларнинг мохиятини айтинг?
9. Эгри солиқлар ва уларнинг мохиятини айтинг?
Режа
2.1. Даромад солигининг мазмуни ва мохияти
2.2. Даромад солигини хисоблаш тартиби
2.3. Солиқ декларацияси ва унинг солиқ тизимидаги ахамияти
2.1. Даромад солигининг мазмуни ва мохияти
Фуқаролардан ундириладиган даромад солиги- амалда жахоннинг барча мамлакатларида кенг тарқалган солиқ тури хисобланади. Хозирги вақтда мазкур солиқ деярли хамма қатламларни қамраб олувчи, энг яхши ишлаб чиқилган ва барқарор солиқдир.
Узбекистон Республикаси худудида даромад солиги "Узбекистон Республикаси фуқароларидан, чет эллик фуқаролардан ва фуқаролиги булмаган шахслардан даромад солиги ундириш тугрисида” Узбекистон Республикаси Қонуни асосида ундирилади.
Узбекистон Республикасида доимий турар жойи бор, шунингдек бундай турар жойга эга булмаган Узбекистон Республикаси фуқаролари, чет эллик фуқаролар хамда фуқаролиги булмаган шахслар даромад солиқ туловчилар яъни солиқ субъекти хисобланади.
Солиққа тортиш мақсадларида, Узбекистон Республикасида доимий турар жойи булган фуқаролар деганда календарь йили давомида 183 кундан ортиқ вақт Узбекистон Республикасида яшовчи фуқаролар тушунилади. Узбекистон Республикасида доимий турар жойи булган фуқаролар Узбекистон худудида хамда Узбекистон Республикаси иқтисодий зонасида, шунингдек ундан ташқарида пул ёки натура тарзида олган даромадлар улардан даромад солиги ундириш солиқ объекти хисобланади. Узбекистон Республикасида доимий турар жойи булмаган фуқаролар даромад солигини фақат Узбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадлар юзасидан тулайдилар. Даромад солиги фуқаролар барча тоифаларининг манфаатлари билан боглиқ булиб, солиққа тортишнинг асосий қоидаларини узида тула ифодалайди. Чунончи, солиққа тортиш чогида ижтимоий адолатни сақлаш мақсадида амалдаги солиқ қонунларида истисно тариқасида бир қанча имтиёзлар кузда тутилган. Хусусан, ишсизлик нафақаси (Узбекистон Республикаси қонунларида белгиланган хажмларда), давлат ижтимоий сугуртаси ва давлат ижтимоий таъминотига доир нафақалар, алиментлар, олий уқув юртлари, урта махсус ва хунар-техника уқув юртлари талабаларининг стипендиялари, шунингдек нафақага қушимча туланадиган пуллар, фуқароларнинг хусусий мулкини сотишдаи тушган суммалар, табиий офатлар, бошқа фавқулодда ходисалар муносабати билан бериладиган моддий ёрдам суммалари, шунингдек Узбекисгон Республикаси ва Қорақалпоқистон Республикаси хукуматларининг қарорлари асосида шундай ёрдам курсатилганда ва бошқа холларда туланадигаи пуллар шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, солиққа тортиладиган даромад фуқароларга туланиши керак булган, лекин уларнинг аризаларига кура корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан хайрия хамда экология фондларига, шунингдек қисман ёки тула-тукис бюджетдан молияланувчи маданият, халқ таълими, соглиқни сақлаш хамда ижтимоий таъминот корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига утказиладиган сумма миқдорида камайтирилади. Узбекистон Республикасининг солиққа доир амалдаги қонунларида фуқаролардан даромад солиги ундириш борасида солиқ тулашдан озод қилиш, солиқ ставкаларини камайтириш ёки фуқароларнинг айрим тоифалари учун солиқларнинг энг паст даражаснини белгилаш куринишидаги бир қанча имтиёзлар кузда тутилган.
2.2. Даромад солигини хисоблаш тартиби
Фуқаролардан даромад солиги ошиб борувчи (прогрессив) ставкалар буйича ундирилади. Вертикал адолат қоидаси доирасида, даромади кам фуқаролардан солиқлар сердаромад фуқароларга нисбатан камроқ олинади. Бунда, даромад солигининг шу муайян ставкаси учуи солиқ қонунларида белгиланган даражадан ошадиган даромадлар юқорироқ ставкалар буйича солиққа тортилади, даромад солиги мураккаб прогрессив ставка буйича ундирилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида, ва айниқса даромадлар хажмлари даврлар буйича катта фарқ билан тақсимланадиган мавсумий тусдаги ишларни бажаришда, бундай ёндашув мақбул эмас. Сабаби, даромаднииг уртача даражаси унча баланд булмасада, фуқаролар айрим даврларда купроқ солиқ солинадиган катта даромад олишлари мумкин. Шу муносабат билан Узбекистон Республикасида йил бошидан бошлаб якуни усиб борувчи даромад солиги хисоб-китоби қабул қилинган. Хисоб-китоб қилишнинг бундай усули солиқларни хар ойда алохида хисоблаб чиқишдан мураккаброқ булса хам, туланадиган солиқ суммасини фуқароларнинг йиллик уртача даромадига қараб текислаш имконини беради хамда солиққа тортишда горизонтал адолаиши сақлашга кумаклашади.
Солиққа тортиш мақсадида фуқароларнинг асосий иш жойидан хамда асосий булмаган иш жойидан ёки якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олган даромадлари фарқланади. Асосий иш жойидан даромад деганда, асосий иш (хизмат, уқиш) жойи сифатида қабул қилинган, корхона, муассаса ёки ташкилот билан мехнатга оид ва унга тенглаштирилган муносабатлар урнатиш фуқаролар календарь йили давомида фақат ана шу корхона, муассаса ёки ташкилотда олган иш хақи ва бошқа даромадлар тушунилади.
Мехнат муносабатлари ва унга тенглаштирилган мажбуриятлар деганда, фуқаролар корхона, муассаса, ташкилот билан тузган мехнат шартномаси (битими) асосида муайян мутахассислик, малака. лавозим буйича ишлаши ёки кооперативга, деқхон (фермер) хужалигига, жамоат ёки диний ташкилотга, адвокатурага аъзолик мунособати билан, шунингдек хизмат ва уқиш билан боглиқ мехнат фаолияти олиб бориш тушунилади. Мазкур корхона, муассаса ва ташкилотдан олинган барча даромадлар ялпи даромадга киради. Фуқароларнинг асосий иш (хизмат, уқиш) жойидан бошқа корхона, муассаса, ташкилотлардан ёки тадбиркор сифатида руйхатга олинган жисмоннй шахслардан олган даромадлари, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятидан оладиган даромадлари асосий иш жойидан ташқарида олинган даромадлар хисобланади. Даромад солиги фуқароларнинг календарь йили бошидан буён ёзилган ялпи даромади умумий суммасидан хар ойда хисобланади ва ушлаб қолинади. Тадбиркор сифатада руйхатдан утган жисмоний шахслар хам улар фуқаролик-хуқуқий шартномаларга кура бажарилган ишлар учун фуқароларга тулайдиган даромадлардан ундириладиган солиқларни айни шу тартибда хисоблайдилар. Фуқароларнинг илтимосига кура корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва тадбиркор сифатида руйхатга олинган жисмоний шахслар уларга ёзилган даромад ва ушлаб қолинган солиқ суммаси тугрисида маълумотнома беришга мажбурдирлар. Фуқаролар асосий иш жойидан ташқарида олган даромадлардан қонунда белгиланган солиқ солинмайдигаи минимум суммаси чегириб ташланмайди. Чет элдан келадиган туловлардан, шунингдек меросхурлар (хуқуқий ворислар)га, муаллиф тулайдиган (ихтиролар, кашфиётлар ва саноат намуналарининг муаллифларидан ташқари) туловлардан даромад солигини Узбекистон Республикаси худудида шу пулларни туловчи ташкилот ушлаб қолади.
Жисмоний шахслар даромадидан солиқ олиш тартиби қуйидаги жадвалда келтирилган.
1-Жавдал
|
Даромад суммаси, сум |
Солиқ ставкаси % |
1. |
Энг кам иш хақининг 5 баробаригача (5440-27200 сумгача) |
13% |
2. |
Энг кам иш хақининг 5 баробари Қ 1 сумдан 10 баробаригача (27201-54400 сумгача) |
21% |
3. |
Энг кам иш хақининг 10 баробари Қ 1 сумдан ва ундан юқори (54401 сум ва ундан юқори) |
30% |
Фараз қилайлик, Алоқа ходими 60000 сум лавозим окладига эга. У тулайдиган даромад солигини хисоблаб чиқамиз?
|
Даромад суммаси, сум |
Солиқ ставкаси % |
Солиққа тортиладиган сумма |
Солиқ суммаси |
1. |
Энг кам иш хақининг 5 баробаригача (5440-27200 сумгача) |
13% |
27200 |
3536 |
2. |
Энг кам иш хақининг 5 баробари Қ 1 сумдан 10 баробаригача (27201-54400 сумгача) |
21% |
27200 |
5712 |
3. |
Энг кам иш хақининг 10 баробари Қ 1 сумдан ва ундан юқори (54401 сум ва ундан юқори) |
30% |
5600 |
1680 |
|
Жами |
|
60000 |
10928 |
Демак, ходим 10928 сум солиқ тулайкан.
2.3. Солиқ декларацияси ва унинг солиқ тизимидаги ахамияти
Асосий иш жойидан ташқарида даромад олган фуқаролар шундай даромад олинган йил тугагач, ана шу ва асосий иш жойидан олинган даромадлар тугрисидаги зарур маълумотларни декларацияга киритиб, уни узлари доимий яшайдиган жойга қаровчи солиқ органига белгиланган тартибда 1 апрелга қадар топширишлари шарт.
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларга солиқ солинадиган даромад тулаган, тадбиркор сифатида руйхатга олинган жисмоний шахслар хар йили 1 мартдан кечикмай уз манзилларидаги қаровчи солиқ органига утган йил мобайнида фуқароларга туланган даромадлар ва улардан ушлаб қолинган солиқ суммалари қайд этилган, ана шу фуқаролар доимий яшайдиган манзиллар курсатилган маълумотларни белгиланган шаклда тақдим этишлари керак. Бундай маълумотлар фуқароларга хар гал даромад туланганидан кейии жунатилиши хам мумкин.
Бу маълумотларни солиқ органлари даромад олувчилар доимий яшайдиган жойдаги солиқ органларига юборадилар. Солиқ органлари фуқаролар йил давомида узлари олган даромадлар тугрисида тақдим этган декларацияларни текшириш чогида шу маълумотлардан фойдаланадилар.
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар хамда тадбиркор сифатада руйхатдан утган жисмоний шахслар фуқароларга муаллифлик хақи хамда нашр пулларини, фан, адабиёт ва санъат асарлариии чиқарганлик ёки улардан бошқа шаклда фойдаланганлик учун хақни, муаллифларга кашфиётлар, ихтиролар ва саноат намуналарн учун мукофотни тулаётганларида, шунингдек йиллик ялпи даромад буйича солиқни хисоблаётганларида хужжатлар билан тасдиқланган чиқимларни хисобга оладилар. Агар бу чиқимлар хужжатлар билан тасдиқланиши мумкин булмаса, улар Узбекистон Республикаси хукумати белгиланган тартибда хисобга олинади.
Даромадлар тугрисида тақдим этилган декларация асосида солиқ тулаш чогида фуқароларнинг барча тоифаларини қонунга мувофиқ солиққа тортиш, солиқ органларининг ходимлари фуқаролар даромадлари хисоби юритилишини, улар қонуний йул билан олинганини, декларация тугри тузилгани хамда йиллик ялпи даромад буйича солиқ тугри туланганини амалда назорат қилиб туришлари асосий вазифа хисобланади. Хисобот йили давомнда асосий иш жойидан ташқарида даромад олувчи барча тоифадаги фуқаролар, яъни йил давомида икки ва ундан куп манбадан даромад оладиган фуқаролар йиллик ялпи даромад тугрисида декларация топшираднлар. Шунингдек, хисобот йили давомида асосий иш жойи булмаган ва йил мобайнида бирон-бир даромад олган фуқаролар хам декларация топширадилар.
Йил давомида даромад олган юқоридаги шахслар 1 апрелдан кечикмай уз доимий яшаш жойларига қаровчи солиқ органига иловада курсатилган шаклда йиллик ялпи даромад тугрисида декларация топширишлари шарт. Ходимнинг мехнат дафтарчаси сақланадиган хамда у мехнат ва шунга тенглаштирилган бошқа муносабатлар урнатган корхона, муассаса ёки ташкилот унинг асосий иш жойи хисобланади. Декларация бланкасининг шакли "Узбекистон Республикаси фуқароларидан, чет эллик фуқаролардан ва фуқаролиги булмаган шахслардан даромад солиги ундириш тугрисида"ги Узбекистон Республикаси қонунини қуллаш юзасидан Узбекистон Республикаси Молия вазирлигнинг 9-сонли ва Узбекистон Республикаси Давлат солиқ қумитасининг 84-сонли қарори билан 1994 йил 21 январда тасдиқланган йуриқномада берилган.
Йиллик ялпи даромад тугрисидаги декларация қуйидаги қоида асосида тузилган:
- декларациянинг I булимида фуқаролар йил давомида олган барча даромадлар, шу даромадларни олиш учун қилинган харажатлар, шунингдек бу даромадлар ёки бунакларни тулаш манбалари мазкур туловлар чогида улардан ушлаб қолган солиқлар суммалари тугрисидаги маълумотлар берилади. Олинган даромадлар тугрисидаги маълумотлар даромад қаерда олинганига хамда бу даромад турига қараб, булимнинг тегишли жадвалига киритилади;
- II булимда даромадлар тугрисидаги декларацияни топширувчи фуқаро эга булган чегирмалар хуқуқий тугрисидаги маълумотлар берилади;
- декларациянинг III булимида солиққа тортилиши керак булган, хисобот йили давомида амалда олинган ялпи даромад тугрисидаги маълумотлар курсатилади хамда солиқ туловчи келаси йили олишни мулжаллаётган солиққа тортиладиган даромад маълум қилинади;
- IV булимда йиллик ялпи даромаддан олиниши керак булган даромад солиги хисоблаб чиқилади. Солиқ органига уз йиллик ялпи даромади тугрисида декларация тақдим этаётган фуқаро хам, солиқ органи хам шундай хисоб-китобни чиқариши лозим.
Агар солиқ туловчи декларациянинг IV булимини тулдиришда солиқни нотугри хисоблаган булса, солиқ органи солиқ туловчининг ушбу булимдаги маълумотларини эътиборга олмайди.
Айни пайтда солиқ органи ана шу булимда даромад солигини хисоблаб чиқариши шарт. Қилинган хисоб-китоб солиқ туловчига шахсий хисобварақ очиш хамда тулов билдиришномаси ёзиб бериш учун асос булади.
Амалда олинган йиллик ялпи даромад буйича даромад солиги "Узбекистон Республикаси фуқароларидан, чет эллик фуқаролардан ва фуқаролига булмаган шахслардан даромад солиги ундириш тугрисида"ги Узбекистон Республикаси қонунининг 8-моддасида курсатилган ставкалар буйича ундирилади.
Шуни таъкидлаб утиш керакки, декларациянинг I булими 1-банди 3-устуни, 2-банди 3-устуни, 3-банди 2-устуни, 4-банди 2-устуни хамда 4-банднинг З ва 4-устунларида туланган ёки олинган даромад эмас, балки ёзилган даромад суммаси курсатилиши лозим. Бунинг учун хисобот йили охирида солиқ туловчи ишлаган корхона, муассаса ёки ташкилот бухгалтериясига мурожаат қилиш ва улардан зарур маълумотларни сураш керак.
Хисобот йилида асосий иш жойидан ташқарида даромад олган солиқ туловчи хам узи ишлаган корхона бухгалтериясига мурожаат қилиши лозим.
Шуни назарда тутиш керакки, агар солиқ туловчи хисобот йили давомида асосий иш жойинн узгартирган булса, у янги ишга кирган корхона, муассаса ёки ташкилот бухгалтерияси, шу йили олинган даромадлар ва ушлаб қолинган солиқлар тугрисида маълумотнома берилган тақдирда, йил бошидан буён олинган ялпи даромадни, жумладан аввалга иш жойида олинган даромадни курсатиши шарт.
Йиллик ялпи даромад тугрисидаги декларация сиёхли ёки шарикли ручкада тулдирилиши хамда солиқ туловчи томонидан имзоланиши керак. Декларациядаги бу маълумотларга киритилган, лекин солиқ туловчининг имзоси билан тасдиқланмаган узгартиришлар инобатга олинмайди.
Қайтариш учун саволлар
1. Кимлар жисмоний шахслар даромадидан солиқ туловчи хисобланади?
2. Жами даромад ва солиққа тортиладиган даромад нима?
3. Жисмоний шахслар даромадидан солиқ имтиёзларни санаб беринг?
4. Чет эллик жисмоний шахслар даромадидан солиқ қандай ундирилади?
5. Жисмоний шахслар даромадларидан солиқни хисоблаш тартиби қандай?
6. Солиқ декларацияси ва унинг ахамияти нимадан иборат?
3 Маъруза: Юридик шахсларларнинг фойдасидан солиқ
Режа
3.1 Фойда солиги тушунчаси ва солиқ туловчилар
3.2. Фойда солиги объекти ва солиқни хисоблаш тартиби
3.3. Юридик шахслариинг фойдасидан солиқ ставкалари ва солиқни тулаш тартиби
3.4. Фойдадан солиқ буйича имтитёзлар
3.1. Фойдага солиги тушунчаси ва солиқ туловчилар
Юридик шахсларнинг тулайдиган солиқлари ичида уларнинг фойда солиги бюджет даромадлари таркибида катта урин эгаллайди. Бу тугри солиқ булганлиги учун хужалик субъектларининг тугридан — тугри молиявий ахволи билан боглиқ, унга таъсир этади. Шунинг учун бу солиқ давлат йилдан—йилга камайтириш сиёсатини олиб бормоқда. Масалан, 1996— 1998 йилларда 21—25 фоизларни ташкил этган булса, 2002 йилдан бошлаб 8—9 фоизни ташкил этмоқда.
Юридик шахсларнинг фойдадан солиқ —бу корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар фойдасининг бир қисмини бюджетга мажбурий тулов муносабатини билдиради.
Солиқ кодекси буйича фойдага эга булган юридик шахсларгина бу солиқни туловчилари булади. Аммо, жами даромад, улардан чегириб ташланадиган чиқимлар солиқ кодексига киритилган булса хам, уларни аниқлашни Вазирлар Махкамасига юклатилган. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси узининг 1999 йил 5 феврал 54—сон қарори билан «Махсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби хамда молиявий натижаларни шакллантириш хисоботи» тугрисидаги Низомни қабул қилган. Жами даромад ва солиққа тортиладиган даромад хам шу низом билан белгиланади.
Фойда солиги туловчилари булиб, молия йилида солиққа тортиладиган фойдага эга булган юридик шахслар хисобланади. Молия йили бизнинг республикамизда календарь йилига мос тушади. Аммо хамма юридик шахслар хам бу солиқни тулайвермайди. Кичик корхоналар, савдо ташкилотлари, грампластинкалар ишлаб чиқиб сотувчи ташкилотлар, ягона солиқ туловчи чакана савдо корхоналари (кичик ва микрофирмалар), ягона ер солиги туловчи қишлоқ хужалик товари ишлаб чиқарувчилар бу солиқни туламайдилар. Улар узлари учун ихчамлаштирилган солиқни тулайдилар. Булардан ташқари тадбиркорлик фаолиятининг фақат алохида турларига қатъий ставкада солиқ туловчилар хам бу солиқни туламайдилар.
Соликқа тортиш мақсадида фойдадан солиқ туловчиларни резидентлар ва норезидентларга ажратилади.
Узбекистон Республикасининг резиденти деб Узбекистонда таъсис этилган ёки руйхатдан утган хамда бош корхонаси Узбекистонда жойлашиб, Узбекистон Республикасидан ташқарида руйхатдан утган юридик шахслар хисобланади. Руйхатдан утган юридик шахсларга идентификацион номер берилади. Унинг мазмуни тартиб рақамига мос келади.
Узбекистон Республикаси резиденти булган юридик шахслар Узбекистонда ва ундан ташқаридаги фаолиятдан олган даромадларидан даромад (фойда) солигига тортиладилар.
Узбекистон Республикасининг норезидентлари эса фақат Узбекистон Республикасида фаолият курсатишдан олган даромадлари буйича солиққа тортиладилар.
Резидентлар доимий фаолият курсатувчилар булса, норезидентлар фаолияти Республикада уткинчи ёки вақтинчалик характерга эга.
Даромадга (фойда)га солиқ туловчиларни тулиқ тушуниш учун уларни иқтисодиёт сохалари буйича хам солиқ туловчилар булишлигини инобатга олиш зарур. Масалан, саноат, қурилиш, транспорт, коммунал хужалиги ва бошқалар киради.
Хулоса қилиб айтадиган булсак, юридик шахслар даромадига (фойдасига) солиқ туловчилари булиши учун қуйидаги шартларга жавоб бериши керак:
1. бирор рухсат этилган фаолиятдан даромад (фойда) олиш;
2. узининг мулкига эга булиши;
3. мустақил тугалланган бухгалтерия балансига эга булиши;
4. банкда хисоб рақамига эга булиши;
5. идентификацион рақамга эга булиши.
6. хокимиятдан руйхатдан утган булиши шарт.
Умумий тартиб буйича юридик шахслар шу шартларга жавоб берсагина даромадга (фойдага) солиқ туловчилар булиб хисобланадилар.
3.2. Фойда солиги объекти ва солиққа тортиладиган даромадларни хисоблаш тартиби
Юридик шахсларнинг фойда солиги буйича солиқни тулиқ, тугри аниқлаш (хисоблаш) учун уларнинг жами даромадларига нималар киришини мукаммал урганиш зарур булади.
Юридик шахсларнинг жами даромади таркибига улар томонидан олиниши лозим булган (олинган) ортилган товар, бажарилган иш, курсатилган хизмат хаклари каби пул ва бепул (пулсиз) қайтармаслик шарти билан олинган маблаглар киради. Демак, олинган кредитлар жами даромадга кирмайди.
Жами даромадга қуйидагилар киради:
1. Махсулот (иш, хизмат) сотишдан тушган тушум. Унга ортилган Махсулот қийматини тулаш учун хисоблашиш хужжатларида курсатилган сумма; буюртмачи томонидан тасдиқланган, бажарилган ишлар далолатномаларида курсатилан суммалар; курсатилган хизматни бажарилганлигини тасдиқловчи суммалар киради. Воситачилик фаолиятидан (комиссион тақдирлаш) даромад олувчи ташкилотлар учун тушум хамма битимлар буйича комиссион тақдирлаш (процентлар) суммалари хисобланади.
2. Асосий воситалар, номоддий
активлар, қимматли қогозлар,
интеллектуал мулк объектлари,
материаллар ва бошқа активлар
сотишдан даромадлар киради.
Солиққа тортиш мақсадида асосий фондлар ва бошқа мулкларни сотишдан даромадни аниқлашда шу фондлар мулкларни сотиш бахоси ва қолдиқ суммаси уртасидаги фарқ (ошиши) хисобга олинади. Бу ерда қолдиқ қиймат хамма асосий фондлар, моддий активлар, кам қийматли ва тез бузиладиган предметларга хам қулланилади. Асосий фондлар бепул берилганда бераётган шахснинг активлар қиймати уша вақтдаги ташкил топган харажатлар билан, мулкларни олувчининг даромади эса кирим қилинган қолдиқ қиймат билан, лекин берган шахснинг таннарх қийматидан кам булмаган холда қабул қилинади.
3. Фоизлар ва дивидендлар турида олинган даромадлар;
4.
Бепул олинган мулклар. Лекин бепул олиш бир тизим ичига кирувчи
корхоналар томонидан булса даромад булмайди.
Тизим дейилганда вазирликлар, концернлар, трестлар ва б. Ичидаги
харакатлар тушунилади;
5. Мулкларни ижарага беришдан даромадлар. Аммо амортизация қилинадиган асосий воситалар лизинг шартномаси буйича ижарага берилса, солиққа тортиш мақсадида мулкни сотиб олган хисобланади;
6. Роялти - интелектуал мулкларнинг хуқуқидан даромадлар, муаллифлик хақлари, патентлари, чизмалар товар белгилари, янгимоделлардан даромадлар;
Бепул молиявий ёрдам (бюджет маблагларидан ташқари);
7. Кредиторлик ва депонентлик қарзларини хисобдан чиқаришдан даромадлар. агар суров муддати тугаган булса. Умумий суров муддати юридик шахслар учун 3 йил қилиб белгиланган;
8. Илгари чегирма қилинган қарзлар, зарарлар ва умидсиз қарзларни тушишидан олинган суммалар;
9. Валюта счёти буйича ижобий курс фарқлар;
10.Фавқулодда даромадлар;
11.Хар хил даромадлар;
Товар моддий бойликларни қайта бахолашдан қушимча суммалар солиқ тортиладиган даромадга шу товарлар (ишлар, хизматлар) сотиши билан қушиб берилади.
Корхоналар (ташкилотлар) махсулотларини хақиқий таннарх бахосидан паст сотгандаги зарарлар солиққа тортиладиган даромадни камайтирмайди.
Ички бозордан паст бахода уз махсулот (иш, хизмат)ларни эркин алмаштириладиган валютада сотувчи корхоналар учун солиққа тортиладиган база экспорт махсулотини сотишнинг хақиқий бахосидан келиб чиқиб хисобга олинади.
Умумий вазифаларни хал қилиш учун Устав фондига бадаллар,, пайлар ва бошқа мақсадли қуйилмалар юридик шахснинг даромадига кирмайди ва солиққа тортилмайди.
Корхоналарнинг чет эл валютасида олган даромадлари хам умумий даромадларга қушилиб солиққа тортилади. Бунда чет эл валютасида олинган даромад уша кундаги Марказий банк белгилаган курс билан даромадга олинади.
Юқорида айтилган даромадлар таркиби "Махсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби хамда молиявий натижаларини шакллантириш тартиби тугрисида"ги Низом билан аниқланади.
3.3. Юридик шахслариинг фойдасидан солиқ ставкалари ва солиқни тулаш тартиби
Юридик шахсларнинг фойда солиги ставкалари хар йили Олий Мажлис томонидан Вазирлар Махкамасининг янги йилга бюджет параметрларини куриб чиққанда тасдиқланади.
У ставкаларни юқори чегара ставкаси 1998 йилда 36 фоиздан 2001 йилда 26 фоизга тушган. 2002 йилга эса 24 фоиз, 2003 йилдан бошлаб 20 % қилиб белгиланган булса, 2004 йилнинг 1 мартидан бошлаб 16% қилиб белгиланган.
2004 йилнинг юридик шахслар даромадига (фойдасига) солиқ ставкалари Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 13 ноябрь 390 —сон қарори билан:
— истеъмол товарларни ишлаб чиқарувчилар учун шу товарларни ишлаб чиқаришдан олган даромаддан фойдага солиқ ставкасини 20 фоиз камайтириб тулайди, (16 фоиз).
— Болалар ассартименти товарлари ишлаб чиқарувчилар, шу товарлар ишлаб чиқариб олган даромадларидан 7 фоиз ставкада солиқ тулайдилар.
Истеъмол товарлари ишлаб чиқаришнинг физик хажмини оширишдан олган даромадлар солиқ тулашдан озод этилади.
Уз фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган солиқ туловчи — норезидент Узбекистонда олган даромадларидан солиқ туловчи булиб хисобланади. Уларнинг солиқ тулаш тартиби умумий қоидага тушади.
Норезидент солиқ туловчининг даромадини чет элга утказилаётганда 10 фоиз миқдорида даромадга (фойдага) солиқ ундирилади.
Доимий муассаса билан боглиқ булмаган Узбекистон Республикасида фаолият олиб борган норезидентнинг даромади хеч қандай чегирмасиз даромад манбаида қуйидаги ставкаларда солиқка тортилади:
Юридик шахсларнинг даромад манбаи |
Фоиз |
Дивидентлар ва фоизлардан |
15 |
Сугурта мукофотлари, сугурталаш ва қайта сугурталаш хавф — хатари туловлари |
10 |
Узбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар билан Халқаро алоқа учун телекоммуникация ва транспорт хизмати (фрахта даромади) |
6 |
Роялти, ижара даромадлари, хизмат курсатиш, шу жумладан бошқарув хизмати, маслахатлар ва бошқа даромадлар |
20 |
Юридик шахсларга туланадиган дивидентлар ва фоизлар тулов манбаида 15 фоизли ставка билан солиққа тортилади.
Солиққа тортиш мақсадида дивидент деб акциялардан ва бошқа хужаликлар субъектларининг устав капиталидаги қатнашиш улушидан олган даромадлар тушунилади.
Фоизларга эса депозит омонатлар, қарздор мажбуриятлар ва бошқа қимматли қогозлардан олган даромадлар киради.
Манбаида солиққа тортилган ва дивидент, фоиз олган норезидент жами даромадидан тегишли тартибда хужжатлар тақдим этса чегарма олиш хуқуқига эга.
Давлат облигациялари ва давлатнинг бошқа қимматли қогозлари буйича дивидентлар ва фоизлар солиқ солишдан озод этилган.
Резидентлар булмиш банклар ва бошқа молия кредит ташкилотларига туланадиган фоизлардан тулов манбаида солиққа тортилмайди, балки банклар ва молия ташкилотларида солиққа тортилади.
Узбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 5 июнь фармонига биноан 2000 йил 1 июлдан бошлаб хар хил мулк шаклидаги экспортерларнинг экспортдан олган даромади узи ишлаб чиқарган махсулотлар (ишлар, хизматлар) эркин алмаштириладиган валютага сотилса даромад (фойда) солигидан озод этилган.
3.4. Фойдадан солиқ буйича имтиёзлар
Фойдадан солиқ буйича бериладиган имтиёзларни 3 гурухга булиб курсатиш мумкин:
1. Тулиқ озод этиладиган юридик шахслар ва уларнинг даромадлари;
2. Вақтинча озод этиладиган юридик шахслар ва уларнинг даромадлари;
3. Юридик шахсларнинг солиққа тортиладиган даромадиларининг камайтирилиши, солиқ хисобида имтиёз деб курсатилади.
Даромадга (фойдага) солиқдан қуйидаги юридик шахсларни тулиқ озод этиш мумкин:
1) протез—ортопедия махсулотлари, инвентарлар хамда ногиронлар учун хизмат курсатишга ихтисослашган юридик шахслар—асосий фаолият тури буйича;
2) ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамгармаси ва Узбекистон Чернобилчилар асосоциацияси мулкида булган, ишловчилар умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар, 1941 -1945 йиллар уруш ва мехнат фахрийлари ташкил этган юридик шахслар (савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов билан шугулланувчи юридик шахслардан ташқари);
3) даволаш муассасалари қошидаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналари;
4) жазони ижро этувчи муассасалар;
5) нотижорат юридик шахслар, уларнинг тадбиркорлик фаолиятидан тушган даромадларидан ташқари, кейинги даромадлар умумий асосда солиққа тортилади.
Нотижорат ташкилотларига қуйидагилар киради:
— фақатгина бюджет маблаги хисобидан молиялаштириладиган, харажатларни қоплаш учун бюджетдан дотация оладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар;
— хайрия бирлашмалари, уюшмалари ва фондлари, халқаро ташкилотлар, диний бирлашмалар ва бошқа ташкилотлар;
а) тадбиркорлик фаолиятидан даромад олишни кузламайдиган, таъсис хужжатларида белгилаб қуйилган ижтимоий — хайрия ва бошқа мақсадларда тузилган ташкилот ва бирлашмалар;
б) молиявий ва бошқа маблагларни ходимларнинг шахсий манфаатлари, таъсисчилар ва шу ташкилот аъзолари манфаатига тегишли булмаган мақсадларга тақсимловчи ва маблаг йуналтирувчи юридик шахслар киради (мехнатга хақ тулаш бундан мустасно).
6) шахар йуловчи транспорти (такси, маршрутли таксидан ташқари) йуловчиларни ташиш билан боглиқ булган хизматлар буйича;
7) юридик шахслар тарих ва маданият ёдгорликларини таъмирлаш ва қайта тиклаш ишларини амалга оширишдан олинган даромад (фойда)лари буйича;
8) юридик шахслар умумий фойдаланишдаги автомобил йулларини сақлаш, таъмирлаш ва қуриш ишларини амалга оширишдан олинган даромадлар (фойдалар)и буйича.
Қайтариш учун саволлар
1. Даромад (фойда) солиги тушунчаси ва солиқ туловчилар?
2. Даромад (фойда) солиги объекти ва солиқни хисоблаш тартиби қандай?
3. Юридик шахслариинг даромад (фойда)ига солиқ ставкалари ва солиқни тулаш тартиби?
4. Даромадга (фойдага) солигидан имтитёзлар
5. Қандай юридик шахслар даромадга солиқдан вақтинчалик озод қилинади?
4-Мавзу. Жисмоний шахсларнинг ер солиги
Режа
4.1. Жисмоний шахслар учун ер солиги субекти ва объекти
4.2. Жисмоний шахслар учун ер солиги ставкалари ва имтиёзлар
4.3. Жисмоний шахслар ер солигини хисоблаш ва тулаш муддати
4.1. Жисмоний шахслар учун ер солиги субекти ва
объекти
Узбекистон солиқ қонунчилигида ерлар уз мулкида, эгалигида ёки фойдаланишда булган деган тушунчаларга эга. Амалиётда эса жисмоний шахслар ерлари томорқа ерлари ва қушимча ташқаридан олинган ерларга булинади.
Уз мулкида: эгалигида ва фойдаланишда ер участкаларига эга булган жисмоний шахслар ер солиги туловчилар булиб хисобланади.
Ер солиги туловчиларни хар йили йил бошида солиқ идоралари хисобни олиб борадилар.
Жисмоний шахслар учун солиқ солиш объекти ер участкалари хисобланади
Бундай участкалар қуйидагича хилма-хил объектларга эга:
1) Тураржойлар этагида ва жамоат ерларида шахсий ёрдамчи хужалик юритиш учун мерос қилиб холдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;
2) Якка тартибда уй-жой қурилиши учун мерос қилиб холдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ерлар;
3) Жамоа богдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун берилган ер участкалари;
4) Хизмат юзасидан қонун хужжатларига мувофиқ берилган чек ерлари;
5) Мерос буйича хадя қилиниши ёки сотиб олиниши натижасида уй-жой, дала ховли билан биргаликда эгалик қилиш хуқуқига эга булган ерлар;
6) Қонун хужжатларида белгиланган тартибда мулк қилиб олинган ер участкалари;
7) Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун доимий фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари ер солигининг объектлариди.
4.2. Жисмоний шахслар учун ер солиги ставкалари ва имтиёзлар
Ер солиги ставкалари хар йил янги йил учун бюджет тасдиқланаётганда Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади.
Ер участкаси жисмоний шахсга ажратилгандан сунг ернинг сифати солиқ туловчининг айби билан ёмонлашганда солиқ ставкаси йил бошида белгиланган ставка билан хисоблаб борилади.
Шахарлар ва шахар қургонларининг маъмурий чегараларида жойлашган қишлоқ хужалик ахамиятига эга ерлар учун ер солиги қишлоқ хужалиги ерларига белгиланган ставкаларнинг икки баровари миқдорида ундирилади.
Берилган ерлардан икки йил давомида фойдаланмаган жисмоний шахслардан ер солиги 1,5 баровар миқдорида ундириди.
Маъмурий жавобгарлик кодексига биноан (60-модда) ерларни уз хохиши буйича эгаллаб олган фуқароларга 5 каррадан 10 каррали минимал иш хақи миқдорида жарима солинади. Жиноий жавобгарлик кодексига биноан эса (229—1) маъмурий жавобгарлик тайинлангандан сунг фуқаро уз хохиши билан ерни эгаллаб олса, 50 каррадан 100 каррагача минимал иш хақи миқдорида жарима ёки 3 йилгача тарбиялаш ишларига жалб этилади ёки 6 ойгача қамоқ жазоси берилади ёки 3 йилгача эркинликдан махрум этилади.
Агар ерлар Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг, махаллий давлат хокимияти органларининг қарорига мувофиқ ижарага олинган булса жисмоний шахслар ер солиги урнига ижара хақи тулайдилар.
Ижара хақи тарафларнинг келишуви асосида белгиланади, лекин бу хақ қонун хужжатларида белгиланган ер солигининг бир ставкасидан кам ва уч ставкасидан куп булмаслиги, ерлардан қишлоқ хужалик эхтиёжлари учун фойдаланганда эса — бир ставкаси миқдорида булиши лозим. Хозирча хамма ерлар, шу жумладан, уз хохишича эгаллаб олинган ерлар учун ягона ставкада солиқ туланади.
Ер солигидан имтиёзлар икки хил булади:
— Жисмоний шахсларнинг солоқ солинмайдиган ер участкалари;
— Ер солиги тулашдан тулиқ озод қилинган жисмоний шахслар.
1. Жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган ер участкаларига қуйидаги ерлар киради:
Якка тартибда уй-жой қуриш ва шахсий ёрдамчи хужалик юритиш учун қонун хужжатларида белгиланган меъёрлар доирасида берилган ерлар — ер участкаси берилган пайтдан эътиборан икки йил муддатга солиқ солинмайди. Агар ердан уз уринда фойдаланилмаса, бу имтиёз қулланилмайди.
Ер кодексинииг 55-моддасига биноан қишлоқ хужалик уюшмалари аъзоларига, муассасалар ва ташкилотлар ходимларига шу ташкилотлар худудларида дехқон хужалиги юритиш учун сугориладиган ерлардан 0,35 гектаргача, лалмикор ерлардан 0,5 гектаргача, яйловлардан 1 гектаргача меъёрларда ер ажратиб берадилар. Бу фақат қишлоқ жойларида яшовчи дехқон хужаликларига берилади:
Ер кодексининг 27-моддасига биноан шахар ва қургонда яшовчиларга якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,06 га ер ажратиб берилади.
2. Ер солиги тулашдан тулиқ озод қилинган жисмоний шахсларга қуйидагилар киради:
1) яйлов чорвачилигининг чупонлари, йилқибоқарлари, ветеран врачлари ва техниклари, бошқа мутахассислари ва ишчилари;
2) Узбекистон Қахрамони, Совет Иттифоқи Қахрамони, Мехнат Қахрамони унвонларига сазовор булганлар, учала даражали Шухрат ордени билан тақдирланганлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари;
3) хизматни Афгонистон Республикасида ва жанговар харакатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча булган қушинларнинг чекланган контингенти таркибида утаган харбий хизматчилар хамда уқув ва синов йигинларига чақирилган харбий хизматга мажбурлар;
4) хақиқий муддатли харбий хизматга чақирилганлар, харбий хизматчиларнинг оилалари— хизмат муддатига;
5) I ва II гурух ногиронлари;
6) ёлгиз пенсионерлар (бошқа пенсионерлар ер солигини умумий асосда тулайдилар);
7) боқувчисини йуқотган куп болалик оилалар;
8) концентрацион лагерларнинг собиқ тутқунлари, Чернобиль АЭСдаги фалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган шахслар;
9) кучириб келтирилган фуқаролар келиб жойлашган ер участкалари берилган вақтдан эътиборан беш йилгача.
Ушбу имтиёзлар якка тартибда уй-жой қуриш ва шахсий ёрдамчи хужалик юритиш учун қонун хужжатларида назарда тутилган меъёрлар доирасида ер участкалари берилган жисмоний шахсларга нисбатан тадбиқ этилади. Меъёрдан ортиқ ер эгаллаган фуқаролар уша ерлар учун солиқ тулайдилар.
4.3. Жисмоний шахслар ер солигини хисоблаш ва тулаш муддати
Жисмоний шахслар ер солигини хисоблаш учун солиқ идоралари шахар, туман ер фонди маълумотлари, хокимликларнинг қарорлари асосида хамда уйма-уй юриб текшириш утказиш натижасида ер учаскалари майдонини аниқлаб чиқадилар.
Жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиги солиқ органлари томонидан хисоблаб чиқилади ва тулов хабарномаси ёзилади. Ер солигини тулаш тугрисидаги тулов хабарномаси хар йили солиқ идоралари томонидан 1 майдан кечиктирилмай жисмоний шахсларга етказилади ва у жисмоний шахсларга шахсан топширилиши лозим.
Жисмоний шахслар ер солигини жорий йилнинг 1 ноябрига қадар тулашлари керак. Акс холда солиқдан боқиманда пайдо булади ва қушимча солиқдан ташқари, пеня хам тулашга тугри келади.
Солиқ утган йилларда ундирилмаган булса, солиқ идоралари аввалги уч йил учун солиқ хисоблаб ундириб олишга хақли. Утган йиллар учун ундирилмаган солиқ суммасига пеня хисобланмайди.
Қайтариш учун саволлар
1. Кимлар ер солиги туловчилар булиб хисобланади?
2. Жисмоний шахсларнинг ер солиги объектига нималар киради?
3. Ер солиги ставкасини ким ва қачон белгилайди?
4. Ер солигидан қандай имтиёзлар мавжуд?
5. Жисмоний шахслар ер солигини ким ва қандай хисоблайдилар?
6. Ер солигини тулашнинг охирги муддати қачон?
5-Маъруза. Юридик шахсларнинг мол-мулк солиги
Режа
1. Юридик шахслар мол-мулк солигини туловчилар ва солиққа тортиш объекти
2. Солиқ ставкаси ва солиқдан имтиёзлар
3. Солиққа тортиладиган база қуйидаги мулклар қийматига камайтирилади
4. Мол-мулк солиги хисобини тақдим этиш ва олиқни тулаш
5.1. Юридик шахслар мол-мулк солигини туловчилар ва солиққа тортиш объекти
Мол-мулк солигини туловчилар булиб уз мулкига эга булган юридик шахслар хисобланади.
Ягона ер солиги туловчи қишлоқ хужалик товар ишлаб чиқарувчилари хамда ягона солиқ туловчи кичик корхоналар мол-мулк солигини туламайдилар.
Корхона балансида булган эскириши хисобга олинмаган уртача йиллик асосий воситалар лизинг шартномаси буйича сотиб олинган воситалар, моддий активлар хамда муддатида ишга туширилмаган мулклар қиймати солиққа тортиш объекти булади.
Асосий воситаларни ижарага берганда қуйидаги шартларга жавоб берса, лизииг деб хисобланади;
1) ижара муддати асосий воситалар харакат муддатининг 80 фоизидан ортиқ булиши керак; .
2) ижарага олувчи асосий воситаларни белгиланган бахода ёки ижара муддати тугаганда аниқланган бахода сотиб олиши мумкин;
3) ижара муддати тугаганда асосий фондларнинг қолдиқ қиймати ижара бошланишдаги қийматининг 20 фоизини ташкил қилади;
4) ижара давридаги жорий туловлари (ижара туловлар) суммаси ижарага олинаётган воситаларнинг 90 фоизидан ортиқ булиши шарт.
Корхона мулкларининг уртача қиймати йил боши ва охиридаги қийматларнинг ярим ва йил ичида хар бир ойнинг бошида булган қийматларни қушиб, 12 булиши билан аниқланади. Чораклар буйича қуйидагича аниқланади:
Агар корхона мулки ойнинг биринчи ярмида ишга туширилса, уртача йиллик мулк қиймати белгиланаётганда тулиқ ой деб қабул қилинади, агар мулк ойнинг иккинчи ярмида ишга туширилса, унинг қиймати кейинги ойнинг бошида булган мулкларнинг қийматига қушилиб, уртача йиллик қиймат аниқланади.
Солиқ туланадиган базани аниқлаш учун бухгалтерия балансининг активидан қуйидаги счётлар олинади.
01 — асосий воситалар.
03 — "Узоқ муддатли ижара”га берилган, мулклар (лизинг).
04 – номоддий активлар
07-Урнатилмаган, фойдаланилмаган активлар.
5.2. Солиқ ставкаси ва солиқдан имтиёзлар
Юридик шахслар 3,5 % ставкада мол-мулк солигини тулайдилар. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига хар йили янги бюджет тасдиқланганда солиқ ставкасига узгартиришлар киритиш хақида берилган.
Белгиланган муддатларда ишга туширилмаган ва фойдаланилмаган асбоб-ускуналар учун корхоналар мол-мулк солигининг ставкасини икки баробар купайтириб тулайдилар.
Қурилишдаги тасдиқланган корхонани қуриш муддати меъёри хар бир объект буйича технологик ва бошқа асбоб-ускунларни ишга тушириш ва монтаж қилиш графиги булиши шарт. Шунга қараб уз вақтида ишга туширилмаган мулклар аниқланади. Узимизнинг ва импорт қилинган асбоб-ускуналарнинг етказиб бериш ва монтаж қилиш графиги қуйидаги ишга тушириш муддатларини эътиборга олади.
1. Номлар руйхати ва етказиб бериш графиги хамда, режа буйича монтаж қилишга қадар йирик технологик ва электроэнерия асбоб-ускуналари.
2. 6 ойдан ортиқ булмаган технологик линиялар, бошқа умумзавод асбоб-ускуналари.
3. Бир йилдан ортиқ булмаган муддатда ишга туширилиши режалаштирилган импорт асбоб-ускуналар комплектини монтаж қилиш.
4. Тарқоқ импорт асбоб-ускуналари ва кабель махсулотлари режаланган муддатда, лекин 6 ойдан ошиқ булмаган даврда монтаж қилиниши керак.
Монтаж қилиш меъёри ва графиги йуқ булса, асбоб-ускуналар учун қуйидаги муддатлар белгиланади:
— ишлаб чиқариш объектлари белгиланишига қараб узимизда тайёрланган ва импорт қилинган асбоб-ускуналар ишга туширилмаса, сотиб олинган ойдан сунг бир йил муддат утиши билан;
— ноишлаб чиқариш белгиланишига қараб объектлар буйича сотиб олинган кундан эътиборан 6 ой утса;
Монтаж қилиш талаб этувчи хужалик инвентарлари ва ас6о6-ускуналар буйича сотиб олган кундан бошланади.
Ана шу муддатлардан сунг асбоб-ускуналар монтаж қилинса ёки фойдаланилмаса ставкаси икки марта купайтирилиб солиқ туланади.
Мол-мулк солиги буйича имтиёзларни икки гурухга булиб урганиш тугри булади.
• Солиқдан тулиқ озод буладиган юридик шахслар.
• Солиққа тортиладиган базанинг камайтирилиши.
Биринчи гурух имтиёзларга қуйидагилар киради:
а) тадбиркорлик фаолиятида фойдаланувчи мулклардан ташқари, нотижорат ташкилотлар учун;
б) халқ маорифи ва маданияти муассасалари мақсади учун фойдаланиладиган мулклар;
н) умумфуқаро белгиланишига тегишли уй-жой коммунал ва бошқа шахар хужалик корхоналари;
г) устав капитали 500 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ишлаб чиқариш қушма корхоналари:
д) Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шахарларида фаолият курсатувчи туристик ташкилотлар, янги ташкил этилган корхоналар биринчи фойда олганга қадар, лекин руйхатдан утгандан бошлаб 3 йилдан ошмаслик шарти билан;
е) умумий ходимлар таркибида 50 фоиздан кам булмаган ногиронлар ишловчи корхоналар;
ж) халқаро мехр-шавқат фондлари "Соглом авлод учун", Узбекистон Қизил Яримой жамияти, "Нуроний" фонди корхоналари озод булган маблагларини устав вазифасини бажаришга йуналтирса;
з) янги ташкил этилган корхоналар руйхатдан утган пайтдан бошлаб икки йил ичида.
Махаллий хокимият идоралари, уларнинг ходимлари жойлашган мулклардан қушимча имтиёзлар беришлари мумкин.
5.3. Солиққа тортиладиган база қуйидаги мулклар қийматига камайтирилади
1) солиқ туловчи балансида булган уй-жой, коммунал ва ижтимоий-маданий соха объектлари;
2) табиатни мухофаза қилиш, санитария-тозалаш мақсадлари ва ут учириш хавфсизлиги учун фойаланиладиган объектлар;
3) махсулот ташув йуллари (автомобиль йулини хам қушиб), алоқа линиялари; энергия узатув йуллари ва уларни эксплуатация қилиш билан боглиқ иморатлар;
4) спугник алоқаси:
5) Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан харакати тухтатилган ишлаб чиқариш асосий фондлари:
6) шахар йуловчи транспорти (такси. йуналишли таксидан ташқари), йуловчилар ташувчи автомобиль транспорти шахар атрофидаги йулларда харакат қилса (маршрутли такси ва таксидан ташқари);
7) йулларни сақлаш ва таъмирлашда ишлатиладиган йул хужалигининг транспорт воситалари;
8) давлат дастури буйича Узбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг кадрлар тайёрлашда фойдаланиладиган транспорт воситалари.
Корхоналар жорий туловлар суммасини мустақил равишда узлари хисобот давридаги мулкининг уртача йиллик қиймати ва солиқ ставкасига қараб белгилайдилар. Солиқ суммаси давр харажати суммаси таркибига киради.
Бюджетга жорий туловлар суммасини хар ойиииг 20-санасидан кечиктирмай йиллик сумманинг ун иккидан бир қисми сифатида туланади.
Солиқ туловчи томонидан хисоботлар буйича хисоблаб чиқарилгандаги қушимча солиқ суммалари хисоботлар тақдим этилган кундан эътиборан 5 кун ичида туланади.
Ортиқча туланган сумма келгуси туловларга утказилади ёки бошқа туловлардан қарз булмаса, корхонанинг ёзма аризаси билан 3 кун ичида унга қайтарилади.
Қайтариш учун саволлар
1. Юридик шахсларнинг мол-мулк солигини туловчиларга кимлар киради?
2. Мулкларнинг уртча йиллик қиймати (чораклик, 6 ойлик, 9 ойлик) қандай тартибда хисобланади?
3. Юридик шахсларнинг мол-мулк солиги ставкасини ким 6елгилайди ва бу солиқдан қандай имтиёзлар мавжуд?
6-Маъруза: Қушилган қиймат солиги
Режа
6.1. Қушилгaн қиймaт солиги тyшyнчacи
6.2. ҚҚC ни тулoвчилap вa coлиқ oбъeкти
6.3. Coлиқ cтaвкaлapи вa yлapни қуллaш тapтиби
6.1. Қушилгaн қиймaт солиги тyшyнчacи
Қушилгaн қиймaт солиги (ҚҚC) тoвapлap (ишлap, xизмaтлap) ишлaб чиқapиш, coтиш вa Узбeкиcтoн хyдyдигa товapлap (ишлap, xизмaтлap) импopт қилиш жapaёнидa қушилгaн қиймaтнинr биp қиcмини бюджeтгa aжpaтишни билдиpaди. Aмaлиётдa биздa шyндaй хoллap булaдики, ҚҚС (қушилгaн қиймaт)ни эмac, бaлки бyтyн қиймaтдaн (oбopoтдaн) oлинaди. Macaлaн, қишлоқ xужaлик тoвap ишлaб чиқapyвчилap, ягoнa ep солиги тулaшгa утгaн чaкaнa caвдo тaшкилoтлapи, ягoнa coлиқ тулoвчи кичик кopxoнaлap ҚҚCни тулaмaйдилap, ва бyндaй хoллapдa ҚҚС oбopoт солигининг узи булиб қoлaди. У умумдавлат солиги булиб давлат бюджeтиra тyшaди. ҚҚCдa юpидик шaxcлap биp вaқтнинг узидa coлиқ йигyвчи - узлapи тoвap (ишлap, xизмaтлap) coтгaндa, coлиқни мaхcyлoт eткaзyвчигa тулoвчи - тoвapлap (ишлap, xизмaтлap) coтиб oлгaндa вa нихoят бюджeтгa coлиқ тулoвчи булaди,
Moхияти жихaтидaн ҚҚС эгpи coлиқ булгaнлиги yчyн кopxoнaнинг мoлиявий якyниra (фoйдacигa) ниcбaтaн бeтapaф (нeйтpaл) булaди, Aммo coлиққa тopтиш aмaлиётидa шyндaй хoллap yчpaйдики ҚҚС тугpидaн-тугpи кopxoнaнинг мaхcyлoт қиймaтигa тaъcиp қилaди. Macaлaн, кopxoнa ишлaб чиқapгaн тoвapлapи (ишлap, xизмaтлap) буйичa солиқ тулaшдaн oзoд этилraн булca мaхcyлoт eткaзyвчигa тулaгaн ҚҚС cуммacи тулиқ шy coтиб oлингaн мaхcyлoт қиймaтигa ёки xизмaт хapaжaтлapигa киpитилaди, Дeмaк, ҚҚC cyммacигa фoйдa кaмaяди, Eвpoпa aмaлиётидa ҚҚC хиcoблaшнинr yчтa ycлyби мaвжyддиp.
Чeгиpиш ycyли. Бy ycyлдa coтилгaн тoвapлap қиймaтидaн coтиб oлингaн тoвapлap ёки xизмaтлap қиймaтини чeгиpиб тaшлaб coлиқ oбъeкти аниқланади. Шy oбъeктгa coлиқ cтaвкacини қуллaб coлиқ cуммacи тoпилaди.
Хиcoбгa oлиш ycyли (ёки cчёт фaктypa ycyли). Kopxoнaлap бюджeтгa тулaниши лoзим булгaн coлиқни coтилraн тoвapлap буйичa oлингaн coлиқ cуммacидaн cчёт-фaктypa буйичa мaхcyлoт eткaзyвчигa туланган ҚҚС cуммacини фapқи cуммacидa aниқлaйдилap.
Eвpoпa мaмлaкaтлapи вa бaъзи бoшқa мaмлaкaтлap шy ycyлни қуллaйдилap, Бизнинг pecпyбликaмиздa хaм шу ycyлдa ҚҚC хиcoблaнaди. Хycycияти шyндaки, биздa хap дoим хaм мaхcyлoт eткaзyвчигa тулaнraн cчёт фaктypa буйичa ҚҚC хиcoбгa oлинмaйди, фaқaт coлиқ тopтилaдигaн oбopoтгa тeгишлиcи хиcoбгa oлинaди.
Қушиш ycyли. Бy ycyлдa бюджeтгa тулaниши лoзим булгaн ҚҚC cyммacини aниқaш yчyн қушилгaн қиймaт тapкибигa киpyвчи xapaжaтлapни қушиб чиқиб yндaн coлиқ хиcoблaйди,
6.2. ҚҚC ни тулoвчилap вa coлиқ oбъeкти.
ҚҚC тулoвчилapи булиб Узбeкиcтoн Pecпyбликacи хyдyдидa тaдбиpкopлик фaoлияти билaн шyгyллaнyвчи юpидик шaxcлap, тoвapлap импopт қилувчи юpидик вa жиcмoний шaxcлap хиcoблaнaди. Coлиқ тулoвчи дeб уз мaхcyлoтигa сoлиқ хиcoблoвчилap тyшyнилaди, Бoшқa кopxoнaлapгa тулaнгaн coлиқ буйичa coлиқ тулoвчи хиcoблaнмaйди.
Бy қoидaдaн ялпи тyшyмдaн ягoнa солиқ тулoвчи caвдo тaшкилoтлapи, ягoнa coлиқ тулoвчи кичик кopxoнaлap, ягoнa ep солиги тулoвчи қишлoқ xужaлиги тoвap ишлaб чиқapyвчилap иcтиcнoдиp. ҚҚC тулoвчилapни xaлқ xужaлиги coхaлapигa қapaб caнoaт, тpaнcпopт, қypилиш, кoммyнaл xужaлиги, aлoқa вa бoшқaлapгa булиш мyмкин, Фaoлият тypлapиra қapaб ишлaб чиқapиш, тaйёpлoв, вocитaчилик, биpжa, бaнк xизмaтлapи вa бoшқa тypлapra булиш мyмкин, ҚҚС тулoвчилap yчyн қуйидaги мeзoнлap булиши шapт:
- тaдбиpкopлик фaoлияти;
- юpидик шaxc мaқoми oлиб pуйxaтдaн утraн ёки pуйxaтгa киpитилгaн;
- мycтaқил бyxгaлтepия бaлaнcи вa бaнкдa хиcoб cчёти булиши шapт;
ҚҚC oбъeкти булиб тoвapлap (ишлap, xизмaтлap) coтиш вa импopт тoвapлap oбopoти хиcoблaнaди. ҚҚCдан oзoд булгaнлap вa мaхcyлoтлapдaн уз ишлaб чиқapиш мaқcaдлapи yчyн фoйдaлaнишдaн тaшқapи, тoвapлap (ишлap, xизмaтлap) oбopoти дeб мaхcyлoт, бaжapилгaн ишлap, куpcaтилгaн xизмaтлapни юклaш (opтиш) тyшyнилaди. Уч xил coтиш тypи мaвжyд: тoвapлap, ишлap вa xизмaтлap, Toвapлap coтишдa coлиқ oбъeкти булиб узи ишлaб чиқapгaн, чeтдaн coтиб oлгaн хaммa тoвapлap coтиш oбopoти тyшунилaди. Coлиққa тоpтиш мaқсaдидa иcтeъмoл бeлгилaнишигa вa қиймaтгa эгa булгaн хaммa нapca (товap, мaхcyлoт кучмac мyлк, имopaтлap вa иншooтлap қушиб, элeктpoэнepгия вa иccиқлик энepгияcи, гaз, cyв вa бошқалар) хиcoблaнaди. Ишлap coтишдa coлиқ oбъeкти булиб бaжapилгaн қypилиш - мoнтaж, тaъмиpлaш, илмий тeкшиpиш, тaжpибa - кoнcтpyктopлик, тexнoлoгик, пpoeкт - излoв, pecтoвpaция вa 6ошқа ишлap қиймaти хиcoблaнaди. Xизмaт coтишдa солиқ oбъeкти булиб xизмaтлap қиймaти хиcoблaнaди,
- Йулoвчи вa юк тpaнcпopти xизмaти қиймaти, шy жyмлaдaн, гaз, нeфтни йунaлтиpиш (тaшиш), элeктp, иccиқлик энepгия yзaтиш, тoвapлapни opтиш, тyшиpиш, қaйтa opтиш вa caқлaш xизмaтлapи киpaди;
-мyлклapни вa кучмac мyлклapни ижapaгa бepиш xизмaти қиймати;
- вocитaчилик қиймaти;
- aлoқa, мaиший, yй-жoй кoммyнaл xизмaти;
- peклaмa xизмaти;
- мaълyмoтлapни capaлaш вa инфopмaциoн тaъминлaш xизмaти;
- бoшқa xизмaтлap.
Бyлapдaн тaшқapи coлиққa тopтилaдигaн oбopoтлapгa қyйидaгилap киpaди:
- кopxoнaнинг ишбилapмoнлик фaoлияти билaн бoглиқ булмaгaн уз иcтeъмoли yчyн кopxoнa ичидaги тoвapлap вa xизмaтлap coтиш oбopoти, шy жyмлaдaн уз xoдимлapиra;
- бoшқa кopxoнaлapгa ёки жиcмoний шaxcлapгa шy жyмлaдaн уз xoдимлapигa бeкopгa ёки қиcмaн тулaш хуқуқи билaн бepилaдигaн oбopoтлap;
- бyюмлapни гapoвгa coтиш oбopoти уз ичигa гapoвдa тaъминлaшни бaжapмaгaндarи oбopoтлapни қушиб киpaди,
6.3. Coлиқ cтaвкaлapи вa yлapни қуллaш тapтиби,
2000 йилдaн ҚҚCдaн сoлиқ cтaвкacи сoлиқ кoдeкcидa куpcaтилгaн 20 фoиздиp,
2000 йил 1 янвapдaн бoшлaб Узбeкиcтoн xyдyдидa бюджeт тaшкилoтлapининг бyюpтмacи вa мaблaги хиcoбигa кeлтиpилaдигaн acбoб - ycкyнaлap тoвapлap (ишлap,xизмaтлap) ҚҚСдaн oзoд этилгaн,
Бeлгилaнгaн coлиқ cтaвкacигa қapaб ҚҚC cуммacи икки ycyлдa aниқлaнaди:
1. Иcт.ҚҚCқCO*H:100 бy epдa: Иcт.ҚҚC -иcтeъмoлчилapдaн yндиpилaдигaн қушилгaн қиймaт солиги, C0-Coлиққa тopтилaдигaн oбopoт, H - Coлиқ cтaвкacи. Бy тapтиб дeяpли хaммa мaxcyлoтлap(ишлap,xизмaтлap) oбopoтигa қуллaнилaди.
2. Уз ичиra ҚҚС cyммacи қушилгaн бaхo вa тaъpифлapдa coтилгaн тoвapлap(ишлap,xизмaтлap) coтилгaндa Coлиқ қyйидarи шaклдa aниқлaнaди:
Иcт.ҚҚСқTҚҚҚC*H:(HҚ100), Бy xoлaт acocaн acocий вocитaлapни вa нoмoддий aктивлapни coтraндa қуллaнилaди.
ТҚҚҚС-ҚҚСни уз ичигa oлyвчи тoвap қиймaти ҚҚСдaн oзoд булгaн кopxoнaлap ёки тoвapлap буйичa ҚҚCдaн oзoд булгaн юpидик шaxcлap эpкин(шapтнoмaвий) бaхo вa тaъpифлapra ҚҚС cyммacини қушмaйдилap.
Шyндaй xoлaт ягoнa солиқ, тулoвчи кичик кopxoнaлapгa, ялпи тyшyмдaн ягoнa сoлиқ тулoвчи caвдo тaшкилoтлapиra вa яroнa ep солиги тулoвчи қишлоқ xужaлиги тoвap ишлaб чиқapyвчилapгa хaм тaaллyқлидиp,
Иккинчи гypyх cтaвкa-нoлли cтaвкaдиp. Hoлли cтaвкaдa қуйидarилap coлиққa тopтилaди:
1. Mycтaқил дaвлaтлap хaмдуcтлигини уз ичиra oлиб экcпopтra эpкин aлмaштиpилaдигaн вaлютaлapдa тoвapлap (ишлap, xизмaтлap) coтилca, aгap xyкyмaтлapapo тyзилгaн шapтнoмaлapдa бoшқачa шapтлap бeлгилaнмaгaн булca;
2. Қишлoқ xужaлиги кopxoнaлapигa ишлaб чиқapиш мaқcaдлapигa минepaл угитлap вa ёг-мoйлaш мaтepиaллapи opтилca;
3. Чeт эл диплoмaтик вa yнгa тeнглaштиpилгaн вaкoлaтxoнaлapнинr pacмий фoйдaлaнишгa тoвapлap (ишлap, xизмaтлap) coтилгaндa, шy вaкoлaтxoнaлapнинг диплoмaтик вa мaъмypий-тexник xoдимлapининг шaxcий иcтeмoли yчyн, yлap билaн биpгa яшoвчи oилa aъзoлapининг хaм қушиб (aгap yлap Узбeкиcтoн фуқapocи булмaca) yлap Узбeкиcтoндa дoимo яшaмaca чeт эл мaмлaкaти хaм шyндaй тамойил қуллaca нoлли cтaвкa қулланилади.
Қaйтapиш yчyн caвoллap
1. Қушилгaн қиймaт coлиги мохиятини айтинг?
2. Eвpoпa дaвлaтлapи aмaлиётидa ҚҚСни хиcoблaшни қaндaй ycyллapи мaвжyд?
3. ҚҚСнинг oбъeктларини курсатинг?
4. Coлиққa тopтилaдигaн oбopoт қaндaй aниқлaнaди?
5. ҚҚC cтaвкaлapини қуллaш тapтибини тушунтириб беринг?
7-Маъруза AKЦИЗ COЛИFИ
Режа
7.1. Aкциз солиги вa coлиқ объекти
7.2. Aкциз солигини coлиққa тopтиш oбъeкти вa хиcoблaш тapтиби
7.3. Aкциз солигини хиcoбгa oлиш (зaчeт),
7.1. Aкциз солиги вa coлиқ объекти
Aкциз солиги эгpи солиқ cифaтидa coф дapoмaднинг биp қиcмидиp вa y бaхo ичидa хaмдa ҚҚC бaзacидa хиcoблaнaди. Лекин бу тyшyнчa yнчa тулиқ эмac, чyнки y бyтyн мaхcyлoтлapнинr coтиш (opтиш) oбopoти cyммacидaн хиcoблaнaди вa бюджeтгa мaжбypaн уткaзилaди. Бy солиқ хaм давлат бюджeти дapoмaдлapи тapкибигa киpaди вa yнинг xaқиқий oгиpлиги иcтeъмoлчилap ycтиra тyшaди. Maхcyлoт ишлaб чиқapиб, coтyвчилap эca aкциз солигини йигиб бюджeтra тулoвчилap булиб чиқaди, Aкциз солиги фaқaт aлoхидa тoвap тypлapи буйичa хиcoблaнaди вa тoвapлap (ишлap, xизмaтлap) қиймaтигa хиcoблaнaдигaн ҚҚСдан тyпдaн фapқ қилaди. Aкциз солигининг oбъeкти мaълyм тoвapлap тypлapи билaн чeклaнгaн. Бy coлиқ тoвapлap coтилиши билaн биpгa бюджeтгa тyшгaнлиги yчyн бюджeтни тeз-тeз мaблaг билaн тулдиpишдa кaттa aхaмиятгa эга. Ундaн тaшқapи бy coлиқ мyoмилaдaги пyллapни oлиб тaклифни oшиpaди тaлaбни пacaйтиpaди. Haтижaдa пyл мyoмaлacини мycтaxкaмлaшгa кaттa ёpдaм бepaди,
Aкциз ocти тoвapлapи буйичa солиқ cтaвкacи вa тoвapлap pуйxaти Узбeкиcтoн Pecпyбликacи Baзиpлap Maхкaмacи тoмoнидaн бeлгилaниб Coлиқ Қумитacи вa Moлия вaзиpлиги тoмoнидaн солиқ тулoвчилapгa eткaзилaди, Macaлaн: 2003 йил yчyн Узбeкиcтoн Pecпyбликacи Baзиpлap Maхкaмacининг 2002 йил 30 дeкaбpдaги 455—coн қapopи билaн Узбeкиcтoндa ишлaб чиқapилгaн oлти тypдaги cпиpт ичимликлapигa aкциз солиқ cтaвкacи биp улчoв биpлигигa (м) литиpигa cумлapдa бeлгилaнгaн, қoлгaн йигиpмa тyp мaxcyлoтлapигa aкциз солигини уз ичигa oлгaн coтиш нapxлapидa товapлap қиймaтиra ниcбaтaн фoизлapдa бeлгилaнгaн. (илoвa 11 —1)
Чeтдaн кeлтиpилгaн 96 гypyx тoвapлapгa солиқ cтaвкaлapи бoжxoнa қиймaтигa ниcбaтaн фoизлapдa ёки AҚШ дoллopидa, бaъзи тoвapлapra aкциз солигини уз ичигa oлгaн бoжxoнa қиймaтидa хиcoблaнaди, (илoвa 11—2)
Бeнзин, дизeль ёқилгизи вa aвиoкepocингa aкциз солигини хиcoблaшдa нeфть вa гaз кoндeнcaти буйичa хиcoблaнгaн aкциз солиги cyммacи хиcoбгa oлинмaйди,
Aлкoroлли мaxcyлoтлapra aкциз солигини хиcoблaшдa <<Узмeвacaбзaвoтyзyмcaнoaт-xoлдинг» XK кopxoнaлapи ишлaб чиқapгaн cпиpт буйичa хиcoблaнгaн coлиқ cyммacи хиcoбra oлинмaйди.
Aкциз солиги тулoвчилapни вa солиқ cтaвкaлapини 3 rypyxra aжpaтиш мyмкин,
Узбeкиcтoн Pecпyбликacидa ишлaб чиқapraн тoвapлap буйичa aкциз солиги тулoвчилap,
Узбeкиcтoн Pecпyблnкacи xyдyдигa oлиб кeлтиpилгaн (импopт) тoвapлap буйичa aкциз солиги тулoвчилapи,
Узбeкиcтoн Pecпyбликacи xyдyдидaн бaъзи биp тoвapлapни чиқapиб кeтгaндarи aкциз солиги тулoвчилapи.
Узбeкиcтoн Pecпyбликacидa ишлaб чиқapилгaн тoвapлap бyйичa aкциз солиги тулoвчилap булиб aкциз ocти тoвapлapни ишлaб чиқapyвчи юpидик шaxcлap хиcoблaнaди.
Дeмaк aкциз солиги тулoвчи булиш yчyн туpт шapт мaвжyддиp:
Aкциз ocти тoвapлap ишлaб чиқapyвчи юpидик шaxc булишлиги;
Бyxгaлтepия бaлaнcигa эгa булиши
Бaнкдa хиcoб paқaмигa (cчётиra) эra булиши,
Хoкимиятдaн солиқ тулoвчи булиб pуйxaтдaн утиши зapyp Узбeкиcтoн Pecпyбликacигa oлиб киpилaдигaн тoвapлap буйичa aкциз солигини тулaшдa жиcмoний шaxcлap хaм булиши мyмкин, Coлиқ cтaвкaлapи узгapиб тypaди вa хap йили Узбeкиcтoн Pecпyбликacи Baзиpлap Maxкaмacининr янги йил бюджeт куpcaткичлapидa yлapнинr pуйxaти бepиб бopилaди.
Импopт тoвapлap буйичa aкциз солиги тулoвчилap Pecпyбликaнинг дaвлaт чeгapaлapидaн чeт элдa ишлaб чиқарилгaн тoвapлapни oлиб киpyвчи, юpидик вa жиcмoний шaxcлapдиp. Улap шy тoвapлap буйичa cифaт cepтификaтигa эгa булишлapи кepaк,
7.2. Aкциз солигини coлиққa тopтиш oбъeкти вa хиcoблaш тapтиби
Aкциз ocти тoвapлapи yчyн coлиққа тopтиш oбъeкти булиб шapтнoмaвий (эpкин) бaxoлapдa (уз ичигa aкциз солиги қушилгaн) ҚҚCcиз opтилraн тoвapлap қиймaти хиcoблaнaди, Шy жyмлaдaн мaxcyлoт eткaзyвчининr xoм aшёcи хиcoбra ишлaб чиқapилгaн тoвapлap киpaди,
Aкциз ocти тoвapлapини нaтypaл xaқ cифaтидa ёки бeпyл бepиш хaм солиққа тopтиш oбopoти хиcoблaнaди.
Бy epдa coлиққa тopтиш oбъeкти булиб coлиқ тулoвчидa тoвapни бepaётгaндa тaшкил тoпгaн хиcoбли бaxoдaги қиймaт, лeкин yшбy aкциз ocти товapни қиймaти xaқиқий ишлaб чиқapиш xapaжaтидaн кaм булмacлиги кepaк, уcимлик ёги вa aлькoroл мaхcyлoтлapни қaдoқлaш вa тaшқи куpинишини куpcaтиш қиймaтлapи солиқ oбъeктиra киритилмайди
Aкциз солигини хиcoблaш қyйидaги шaкл билaн aмaлгa oшиpилaди:
0*A:100, яъни 0-уз ичигa aкциз coлигини oлгaн, ҚҚСcиз шapтнoмaвий (эpкин) бaxo. A-aкциз солиги cтaвкacи.
Aкциз солигини хиcoблaш yчyн зapyp булгaн шapтнoмaвий (эpкин) бaхo (aкциз қушилгaн) қyйидaгичa aмaлгa oшиpилaди:
0қ(C"100):100-А
Бy epдa:
0-уз ичигa aкциз солигини oлгaн, ҚҚCcиз шapтнoмaвий (эpкин)бaхo;
C-кopxoнaнинг хиcoбли бaхocи (мeъёpий capфиётлapи вa
фoйдa мeъёpи);
A-aкциз солиги cтaвкacи, Mиcoл:
Maxcyлoт биpлиги cумдa
1.Хиcoбли бaхo 45—50
2. Aкциз солиги cтaвкacи % 65
3. Aкциз солигини хиcoбгa oлиб
ҚҚCcиз шapтнoмaвий (эpкин) бaхo, cумдa
(45-50*100):(100-65) 130
4. Aкциз солиги cyммacи
0'A:100ёки(3қават-1қат) 84-50
Бyюpтмaчининr xoмaшёcи ишлaб чиқapyвчи кopxoнa томoнидaн бaлaнcдaн тaшқapидa хиcoбгa oлинaди. Бyюpтмaчи xoмaшёcидaн мaxcyлoт ишлaб чиқилraндa aкциз солиги yчyн aкциз coлигигa тopтилaдигaн мaxcyлoт oбopoти шy тoвapлapни ишлaб чиқapиш ишининг қиймaти вa бepилгaн бyюpтмaчи xoмaшёcи қиймaти билaн aниқлaнaди, Aкциз coлигидaн имтиёзлap:
a) Toвapлap экcпopтгa opтилca вa қaтъий эpкин aлмaштиpaдигaн вaлютaдa пyл тyшca;
b) Чeтдaн oлиб киpилгaн товapлap гyмaнитap мaқсaдлapгa
қapaтилгaн булca
c) »Узкимёcaнoaт» yюшмacи кopxoнaлapи тoмoнидaн aлкoroлли мaxcyлoт ишлaб чиқapиш yчyн «УзMeвacaбзaвoтyзyмcaнoaт-холдинг ХК хамда Қишлоқ ва сув хужалиги вазирлиги корхоналарга спирт сотса.
Жopий тулoвлap буйичa утгaн oйнинг хақиқий coтиш xaжмидaн кeлиб чиқиб хиcoблaнгaн aкциз солиги cуммacи бюджeтra қyйидarи мyддaтлapдa тулaнaди:
Жopий oйнинг 13-caнacигaчa - 1 ун кyнлик yчyн.
Жopий oйнинг 23 - caнacиraчa - жopий oйнинr 2 ун кyнлиги yчyн.
Keлгycи oйнинг 3 - caнacигaчa - хиcoбoт oйининг oxиpги кyнлapи yчyн,
Coтиш кyни дeб мaxcyлoтни opтгaнлигини куpcaтyвчи тoвap жунaтиш xyжжaтлapидa куpcaтилгaн кун хиcoблaнaди.
Ун кyнлик тулoвлap буйичa aкциз солиги тyшгaн cуммa солиқ инcпeкциялapидa юpтилyвчи солиқ тулoвчининr шaxcий cчётлapидa биp вaқтнинг узидa «хиcoблaнди» вa «тулaнди» гpaфaлapидa куpcaтилaди.
Хиcoбoт дaвpидa ун кyнлик тулoвлap буйичa тулaнгaн aкциз солиги cyммacи тerишли хиcoбoт дaвpи yчyн хиcoблaнгaн coлиқ хиcoбидa хиcoбгa oлинaди (зaчeт),
Opтиқчa тулaнгaн cуммa кeлгycи тулoвлapгa ётқизилaди ёки тулoвлapдaн бюджeтгa қapзи булмaca ёзмa apизacигa бинoaн 30 кyн ичидa қайтapилaди.
7.3. Aкциз солигини хиcoбгa oлиш (зaчeт),
Aкциз ocти тoвapлapи ишлaб чиқилгaндa yнинг xoмaшёcи yчyн Узбeкиcтoн Pecпyбликacи xyдyдидa aкциз солиги хисоблaнгaн булca y ишлaб чиқapиш xapaжaтлapигa oлиб бopилмaйди, бaлки тaйёp мaxcyлoт буйичa aкциз солиги хиcoблaнгaндa хиcoбгa (зaчёт) oлиб бopилaди. Mиcoл yчyн винo тaйёpлoвчи винo мaxcyлoти coтиб oлгaн:
1 |
Aкциз ocти мaxcyлoтини ишлaб чиқapиш иши (xизмaти) қиймaти (cум) |
60 |
2 |
Bинo мaxcyлoти қиймaти (aкциз солигисиз) (cум) |
170 |
3 |
Maxcyлoтни қaйтa ишлoвчи кopxoнaнинг хиcoбли бaxocи (lҚ2|(cyм) |
230 |
4 |
Aкциз солиги cтaвкacи винoгa % |
40 |
5 |
Maxcyлoт coтиш oбopoти (aкциз солиги билaн) ҚҚСсиз (230*100)(100-40) (cум, тийин) |
383,30 |
6 |
Шy мaxcyлoт буйичa хиcoблaнгaн aкциз солиги cуммacи (383-30*40:100) (cум, тийин) |
153,30 |
7 |
Bинo xoм aшёcи буйичa тулaнгaн aкциз солиги (20 %) хиcoбгa oлинaди, (170*100):(100-20)қ212-50*20:100 (cум, тийин) |
42,50 |
8 |
Бюджeтгa тулaниши лoзим булгaн aкциз coлия cуммacи |
110,80 |
Xyдди шyнгa уxшaш aкциз ocти тaйёp мaxcyлoтни иcтeмoл идишлapигa қуйилгaндa хaм aкциз солиги хиcoбгa oлинaди, Macaлaн, кopxoнa пaxтa ёгини иcтeъмoл идишлapигa қyйилгaндa хaм aкциз солиги xoмaшёгa мaxcyлoт eткaзyвчи кopxoнaлap тoвap -жунaтyв xyжжaтлapидa бюджeтгa тулaш лoзим булгaн aкциз солигини aлoxидa куpcaтишлapи шapт, Aкc хoлдa тaйёp мaхcyлoт буйичa aкциз солигидан хиcoбгa oлиш (зaчёт) xoлaти булишгa pуxcaт этилмaйди.
Қaйтapиш yчyн caвoллap
1. Aкциз солиги нимaни ифoдa этaди?
2. Aкциз солиги тулoвчилap қaндaй шaxcлap?
3. Aкциз солиги oбъeкти нимaлapдaн ибopaт?
4. Aкциз солигини хиcoбгa oлиш (зaчёт) тapтиби қaндaй?
5. Aкциз солиги хиcoбини тaқдим этиш вa coлиқни тулaш мyддaтлapи қaндaй?
8-Маъруза. Сув ресурсларидан фойдаланиш солиги
8.1. Сув ресурсларидан фойдаланиш солигини туловчилар, солиқ объекти ва ставкаси.
8.2. Сув ресурсларидан фойдаланиш солигидан имтиёзлар
8.3. Сув ресурсларидан фойдаланиш солигини хисоблаш ва тулаш муддатлари
8.1. Сув ресурсларидан фойдаланиш солигини
туловчилар, солиқ объекти ва ставкаси
Сув ресурсларидан фойдаланиш солиги туловчилари булиб уз фаолиятда сувдан фойдаланувчи юридик шахслар хисобланади. Сув манбаларининг қаерда жойлашганлигидан қатъий назар, солиқ идораларида руйхатдан утган жойдаги сувдан фойдаланувчилар тугридан-тугри солиқ тулайдилар. Ягона солиқ туловчи кичик корхоналар, ягона ер солиги туловчи қишлоқ хужалиги товари ишлаб чиқарувчилар бу солиқни туламайдилар. Ялпи даромадга солиқ ва мулк солиги туловчи савдо ташкилотлари хам бу солиқни туламайдилар. Ахоли пунктларини сув билан таъминлаш учун сув берувчи корхоналар фақат уз фаолиятида фойдаланган сув учун солиқ туловчилар булиб хисобланади.
Ер усти ва ер ости манбаларидан ишлаб чиқариш ва техникавий мақсадларга фойдаланиш учун олинган сув ресурслари хажми (куб. м.), яъни юридик шахслар томонидан фойдаланилган сув ресурслариниг жами хажми солиққа тортиш объекти булиб хисобланади.
Ер усти манбаларига: дарёлар, куллар, сув омборлари, бошқа ер усти сув хавзалари ва сув манбалари, каналлар ва хавзалар турлари киради.
Ер ости манбаларига: артезиан қудуқлари ва скважиналар, вертикал. ва горизантал дренаж тармоқлари киради.
Сув ресурсларидан фойдаланиш солиги ставкаси Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади. ДСҚ хамда Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда солиқ туловчиларга етказилади. Сувдан фойдаланувчилар турларига қараб солиқ ставкаси ер усти ва ер ости манбаларига алохида-алохида белгиланган.
Масалан, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 567-сонли 2003 йид 23 декабрь қарорига биноан 2004 йил учун сувдан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси қуйидагича белгиланган:
№ |
|
Куб.метр.га ставка (тийин) |
|
|
Курсаткичлар
|
Устки манбалардан олинган сув хажмига |
Ер ости манбалардан олинган сув хажмига |
1 |
Иқтисодиётнинг хамма сохалари учун (2-4 п. ташқари) |
490,4 |
630,8 |
2 |
Электрстанциялар |
140,4 |
81,1 |
3 |
Коммунал хизмати корхоналари |
104, 4 |
209,6 |
4 |
Ягона ер солиги тулашга утмаган қишлоқ хужалик корхоналари |
23,7 |
30,3 |
8.2. Сув ресурсларидан фойдаланиш солигидан имтиёзлар
Сув ресурсларидан фойдаланиш солигидан қуйидаги юридик шахслар озод этиладилар:
1. Тижорат билан шугулланмайдиган юридик шахслар (нотижорат), тадбиркорлик фаолияти учун сув ресурсларидан фойдаланувчилар бундан мустасно;
2. Ер ости маъданли сувларидан даволаш мақсадида фойдаланувчи соглиқни сақлаш муассасалари, улар маъданли сувдан савдо тармогида реализация қилиш учун фойдаланган холлар бундан мустасно;
3. Фармацевтика фаолияти билан шугулланувчи ва сувдан дори воситалари тайёрлаш учун фойдаланувчи юридик шахслар;
4. Атроф мухитга зарарли таъсир курсатишнинг олдини олиш мақсадида ер ости сувларини чиқазиб олаётган юридик шахслар, ана шу ер ости сувлари учун ишлаб чиқариш ва техника мақсадлари учун фойдаланадиган сув хажмлари бундан мустасно.
5. Сув учун бюджетга хақ утказган юридик шахслардан сув олган истеъмолчилар;
6. Фойдали қазилмалар қазиб олиш ва шахтадан сувларни қочириш вақтида ер ости сувлари чиқазиб олган юридик шахслар, ана шу ер ости сувлари учун, ишлаб чиқариш ва техника эхтиёжлари учун фойдаланилган сув хажмлари бундан мустасно;
7. Гидроэлектростанциялар агрегатларни ишлатишда сувдан фойдаланганлик юридик шахслар;
8. Бирламчи тарзда фойдаланганлик учун хақ туланган сувдан иккиламчи фойдаланувчи юридик шахслар;
9. Асосий фаолияти буйича қишлоқ хужалик махсулотлари етиштирувчи юридик шахслар шурланган ерларни ювиш мақсадида сувдан файдаланганлик учун- ягона ер солиги туловчилардан ташқари;
10. Ишловчиларнинг умумий сонининг камида 50%ини ногиронлар ташкил этган шахслар. Воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шугулланувчилар бундан мустасно;
Бу маблаглар белгиланишига қараб фойдаланилса солиқ бюджетга белгиланган тартибда олиб қуйилади.
8.3. Сув ресурсларидан фойдаланиш солигини хисоблаш ва тулаш муддатлари
Сув ресурларидан фойдаланганлик учун солиқ юридик шахслар томонидан хақақий олинган сув хажмига қараб хисоблаб чиқилади. Солиқ хисоби солиқ идораларига чораклик ва йиллик молиявий хисоботлар топширилган муддатда тақдим этилади. Чет эл инвестицияси билан тузилган корхоналар-солиқ туловчилар сув ресурсларидан фойдаланиш солиги хисобини бир йилда 1 марта йиллик молиявий хисоботи топширган муддатда тақдим этадилар.
Масалан алоқа корхонаси 2004 йилнинг 1ярим йиллиги учун сув ресурсларидан фойдаланганлик солиги хисоби қуйидаги шаклда тузилади:
Курсаткичлар |
Улчов бирлиги |
Хажми |
|||
|
|
Ер устки манбалар |
Ер ости манбалар |
Жами |
|
1. |
Хисобот даврида олинган умумий сув хажми |
Куб.м |
480000 |
220000 |
700000 |
2. |
Солиқ солишдан озод этилган сув хажми |
Куб.м |
10000 |
- |
10000 |
3. |
Хисобот даврида солиққа тортиладиган сув хажми |
Куб.м |
470000 |
220000 |
690000 |
4. |
Солиқ ставкаси |
Тийин |
490,4 |
630,8 |
- |
5. |
Хисобот даврида туланиши лозим булган солиқ |
Сум |
2304880 |
1387760 |
3692640 |
6. |
Хисобот даврида илгари қисобланган солиқ |
Сум |
2158400 |
1200100 |
3358500 |
7. |
Хисобот даврида қушимча хисобланди |
Сум |
146480 |
187660 |
334140 |
Солиқ тулаш муддатлари:
1. Солиқ туловчилар солиқни хисобот ойидан сунгги ойнинг 15-санасига қадар хар ойда хақиқий олинган сув хажмидан келиб чиқиб тулайдилар.
2. Сувдан фойдаланганлик учун солиқ суммаси корхоналарда чорак учун 50 минимал иш хақидан кам булган суммани ташкил этса, 1-чоракда 1 марта чораклик молия хисоботлари топширилган муддатда тулайдилар.
Солиқ туловчилар руйхатдан утган солиқ инспекцияларига жорий йилнинг 15 январига қадар сув олиш шартномаси ёки белгиланган лимитга биноан солиқ тулаш тугрисида билдириш топширадилар.
Ягона ер солиги тулашга утмаган қишлоқ хужалик корхоналари солиқни 1 марта йилига хисобот йилининг 15 декабригача тулайдилар. Йил тугаши билан хамма солиқ туловчилар йиллик молиявий хисобот топшириш муддатида солиқ инспекцияларига солиқ суммаси хисобини топширадилар. Солиқ кам туланган булса солиқ хисоби тақдим этилгандан сунг беш кун ичида кам туланган солиқ суммаси бюджетга тулашлари шарт. Солиқ куп туланган булса, бошқа солиқ ва йигимлардан корхона қарзи булмаса, унинг ёзма аризаси билан 30 кун ичида қайтариб берилади ёки кейинги туловларга утказилади.
Қайтариш учун саволлар
1. Сув ресурсларидан фойдаланиш солигини кимлар тулайди?
2. Сув ресурсларидан фойдаланиш солигини объекти нима?
3. Сув ресурсларидан фойдаланиш солиги ставкасини ва хисоблаш тартибини айтинг?
4. Сув ресурсларидан фойдаланиш солигидан қандай имтиёзлар мавжуд?
9-Маъруза. Ер остидан фойдаланганлик учун солиқ
9.1. "Ер ости" тушунчаси, солиқ туловчилар ва солиққа тортиш объекти
9.2. Ер остидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси ва солиқдан
имтиёзлар
9.1. "Ер ости" тушунчаси, солиқ туловчилар ва солиққа тортиш объекти
Солиққа тортиш мақсадида "ер ости" тушунчасига ер қаърининг тупроқ қисмидан пастда жойлашган қисми тушунилади. Ер қаъри булмаган ер устидан паст қисми ва геологик изланув ёки эгаллаш имконияти булган сув хавзалари ва оқимларининг таги (туби) хисобланади.
Ер остидан фойдаланганлик учун солиқни ягона солиқ туловчи кичик корхоналар, ягона ер солиги туловчи қишлоқ хужалиги товар ишлаб чиқарувчилар хамда савдо ва умумий овқатланиш ташкилотлари туламайдилар.
Ер остидан фойдаланганлик учун солиқни Узбекистон Республикаси худудида фойдали қазилмалар қазиб олишни, шунингдек, фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боглиқ булмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар тулайдилар.
Агар таркибида рангли, нодир, хора металлар ва бошқа минерал хом ашёни қазиб олувчи корхона уни қайта ишлашга иккинчи корхонага берса, солиқ туловчи булиб тайер махсулотни сотувчи корхона хисобланади. Масалан, мис қазиб олувчи корхона рудани Олмалиқ тог-металлургия комбинатига берди. Комбинат тайёр махсулот қилиб чиқаради. Бу ерда комбинат солиқ туловчи хисобланади. Агар қазиб олинган рудани қайта ишлаш учун Республикадан ташқарига ёки экспортга ортса, солиқ туловчи булиб руда қазиб олган корхона хисобланади.
Солиққа тортиш объекти булиб бу солиққа қуйидагилар хисобланади:
1. Фойдали қазилмалар (шу жумладан қушилиб чиқадиган фойдали қазилмалар ва қимматли компонентлар) қазиб олиш хажми хақиқий махсулот сотиш қиймати хисобланади.
Агар асосий қазиб олинган рудадан бошқа хом ашё ажралиб чиқса ва унга солиқ ставкаси тасдиқланган булса, йул-йулакай учрайдиган фойдали қазилмалар ва қимматли компонентлар солиққа тортиш объекти булиши мумкин.
Бу ерда ҚҚС ва акциз чегирилиб ташланган хақиқий сотилган махсулот қиймати солиқ объекти булиб хисобланади.
2. Техноген хосилаларнинг (минерал хом ашё қазиб олиш ва уларни қайта ишлаш чиқиндиларининг) хақиқий сотиш қиймати ҚҚС ва акциз чегирилган холда хисобланади. Техноген хосилаларга минерал хом ашёларнинг чиқиндилари ва қайта ишлов беришлар, шу жумладан, вақтинча техноген ва бошқа сабабларга кура фойдаланилмаётган хом ашёлари киради.
3. Фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боглиқ булмаган ер ости иншоотлари хамда табиий ер ости бушлиқлари ва бошқа ер ости омборлари хам киради. Улар қуришда ер остидан фойдаланганлик учун туланадиган солиқ қурилишнинг смета қийматига қараб ҚҚС сиз хисоблаб чиқилади. Объект корхонанинг 6алансига қабул қилиб олиниши билан объектнииг хажми ёки узунлигига қараб солиқ туланади.
Ер ости иншоотларига ер устки қисмидан пастда жойлашган иморатлар ва алохида объектлар киради (масалан, гаражлар, омборхоналар, архивлар ва бошқалар).
Солиққа тортиш объектига яна қуйидагилар: қурилаётган ва эксплуатация қилинаётган нефть, газ, бошқа буюмлар ва материаллар сақлаш учун мулжалланган ер ости иншоотлари, магистрал газопроводлар, нефтепроводлар ва 0,4-500 квт. қувватли электр узаткич тармоқлар ва бошқалар киради.
Магистрал ер ости иншоотларига қуйидагилар киради:
а) ишчи босими 12 ПГС/см2 булган магистрал ер ости газоппроводлар;
б) ер ости магистрал нефтепроводи кондан тайёр махсулот булиб чиққан жойидан то нефтни қайта ишловчи заводгача;
в) электр узатиш қуввати 0,4-500 квт. гача булган ер ости магистрал кабель линиялари;
г) ер ости магистрал алоқа линиялари;
д) ер ости магистрал иссиқлик проводлар, иссиқлик жунатишлар—марказлашган иссиқлик чиққан жойдан то саноат зонасига етгунгача булган масофада.
4. Рангли тошлар хом ашёси, полеонтология қолдиқлари ва бошқа геологик коллекция материаллари намуналарини туплаш учун бериб қуйилган ер қаъри участкаси майдони.
9.2. Ер остидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси ва солиқдан имтиёзлар
Солиқ ставкасини хар йили Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси янги йил бюджетини тасдиқлаётганда белгилайди.
Масалан, Вазирлар Махкамаси 1999 йил учун 90 дан ортиқ солиқ ставкали солиқни белгилаган.
Солиқдан имтиёзлар қуйидагичадир:
1. Ер ости геологиясини урганишни амалга ошираёттан юридик ва жисмоний шахслар.
2. Алохида табиатни химоя қилиш худудларида ва геология, минералогия буйича илмий иш олиб борувчи юридик ва жисмоний шахслар.
3. Ер ости иншоотларни қуриш ва эксплуатация қилишни амалга оширувчи бюджет муассаралари ва ташкилотлари.
Узларига ажратиб берилган ер участкаларида умумтарқалган қазилма бойликлар қазиб олувчи ва ер ости иншоотларини қурувчи ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар.
Умумтарқатган фойдали қазилмаларга: қум, шагал, тупроқ, тош, кварц, доломит, мергель, охак ва бошқалар киради.
4. Ер ости иншоотидан фойдаланганлиги учун метрополитен хам киради.
Солиқ хисоби қуйидаги давр учун, қуйидаги муддатда тақдим этилади.
1. Фойдали қазилмалар қазиб олгани учун ва техноген ходисалар учун — хар чоракда чораклик ва йиллик хисобот топширган кундан кечиктирмаслик.
2. Ер остидан фойдаланганлик учун (ер ости иншоотлари қуриш ва эксплуатация қилиш, коллекцион материаллар йигими) бир йилда 1 марта, йиллик хисобот топшириладиган кундан кечиктирмай.
Ер остидан фойдаланганлик солигини тулаш муддатлари:
1. Фойдали қазилмалар қазилганлиги учун. ва техноген ходисалардан фойдаланиш учун хар ойда хисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасигача. Шу муддатгача солиқ туловчи солиқ инспекциясига қазиб олинган фойдали қазилмалар ва техноген ходисалар хажми тугрисида ва хисобланган солиқ суммаси хақида (хисобот ойи учун) далолатнома тақдим этади.
2. Минерал хом ашё қазиб олиш ва қайта ишлаш билан боглиқ булмаган холларда (ер ости иншоотлари қуриш ва эксплуатация қилиш, ер ости бушлиқхларидан фойдаланиш) 1 йилда 1 марта йиллик молия хисоботи топширилган кундан бошлаб 10 кун ичида.
3. Бошқа холлатларда (полеонтологик қолдиқлар йигиш ва бошқа коллекцион материаллар йигиш) чорак ва йиллик хисоботлар топширган муддатда хар чоракда туланада.
Жисмоний шахслар ер остидан фойдаланганда солиқ идораларига 1 йилда 1 марта солиқ хисобини тақдим этадилар ва 1 марта 20 январдан кечиктирмасдан солиқни тулайдилар.
Қайтариш учун саволлар
1. "Ер ости" тушунчаси нимани билдиради ва ер остидан
фойдаланганлик учун солиқ туловчилар кимлар?
2. Солиққа тортиш объектига нималар киради?
3. Солиқ ставкасини ким белгилайди ва ер остидан
фойдаланганлик учун солиқдан қандай имтиёзлар олинади?
4. Солиқни хисоблаш ва тулаш таргиби қандай?
10-Мавзу. Кичик корхоналарнинг ягона солиги
Режа
10.1. Кичик корхоналар учун ихчамлашган солиққа тортиш тизимига утишнинг ахамияти.
10.2. Ягона солиқ туловчилар, солиққа тортиш объекти ва ставкалари.
10.3. Ягона солиқни хисоблаш ва бюджетгатулаш тартиби.
10.1. Кичик корхоналар учун ихчамлашган солиққа тортиш тизимига утишнинг ахамияти
Узбекистон Республикаси олдида турган қатор ижтимоий-иқтисодий масалаларни ечишда, шу жумладан, бозорларни товарлар ва хизматлар билан тулдиришда, ахолининг иш билан бандлигини таъминлашда бозор иқгисодиёти шароитида хужалик тизимининг мухим таркибий қисми булмиш кичик бизнеснинг ахамияти беқиёсдир.
Узбекистонда кичик бизнесни ривожлантиришда давлатнинг катта ёрдами туфайли кичик бизнес корхоналари узининг катта имкониятларини ишга солиши мумкин. Уларга давлат ёрдам бериши, кафолатлашдан ташқари ихчамлашган солиққа тортиш тизимига утишга рухсат беришлик уларни ташкил қилиш, молия-хужалик фаолиятини бошқаришда мухим ахамиятга эга булди.
Ихчамлашган солиқ тизимининг ахамияти жуда каттадир. Бу фақат солиқларнинг ихчамланганлигида эмас, балки хисоб ходимлари учун вақт ва пул харажатини камайтириш, солиқлар ва йигимлардан туланадиган молиявий жазоларни камайтириш имконини беради.
Кичик корхоналар учун илгариги умумдавлат ва махаллий солиқлар, йигимлар урнига ягона солиқнинг урнатилиши солиқ хисоби тузишни осонлаштирди, илгариги куп солиқ хисоблари ва далолатномалар урнига ягона солиқ хисоби бериладиган булди.
Акцизга тортилган товарлар ишлаб чиқарувчи кичик корхоналар акциз солигини хам тулайдилар.
Солиқ хисоби оддий ва тушунарли булиб, бор-йуги 6 курсаткичдан иборат.
Кичик корхоналар учун ягона солиқ тулашга утиш ихтиёрийдир. Бунда Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг "Кичик корхоналар учун ихчамлашган солиққа тортиш тизимига утишни қуллаш" тугрисидаги Қарорига амал қилинади (1998 йил 15 апрель, 159-сон).
Ихчамлаштирилган солиқ тулашга утган кичик корхоналар учун қуйидаги туловларни тулаш тартиби сақланиб қолинган;
— акциз солиги;
— бож туловлари;
— давлат божи;
— бюджетдан ташқари фондларга туловлар (пенсия фонди, бандлик ва йул фондлар);
— биржа битимлари йигими;
— махсус товарларни сотиш хуқуқи олиш лицензия йигими;
- махаллий акуционлар ва лотореялар утказиш хуқуқи олиш лицензия йигими;
— савдо қилиш хуқуқи олиш йигими;
- автотранспорт турар жойи йигими;
— отчопарда чопиш ва ютуқ олиш йигимлари;
— кино ва телевиденияга суратга тушириш йигимлари.
Кичик бизнес корхоналарининг ягона мезони бор, у хам булса улардаги ишловчилар сонидир. Унга қараб кичик бизнес мақомига киришнинг қуйидаги меъёрлари белгиланган.
Микрофирмаларда:
— ишлаб чиқариш сохалари учун 10 кишигача;
— савдо, хизмат ва бошқа ноишлаб чиқариш сохаларида — 5 кишигача.
Кичик корхоналарда:
— саноатда —40 кишигача;
— қурилиш қишлоқ хужалиги ва бошқа ишлаб чиқариш сохаларида — 20 кишигача;
— фан, илмий изланиш, чакана савдо ва бошқа ноишлаб чиқариш сохаларида — 10 кишигача ишловчи булиши керак.
10.2. Ягона солиқ туловчилар, солиққа тортиш объекти ва ставкалари
Корхонада ишловчилар сони чекланган меъёрдан ошмаган юридик шахслар ягона солиқ туловчилари булиб хисобланади. Бунга фаолият курсатувчи хамма мулкий шаклдаги корхоналар киради. Демак, кичик корхона меъёри фақат ишловчилар сонигагина қаралиб, ишлаб чиқарилган махсулот хажмини ва даромад миқдори эътиборга олинмайди. Шу ердан куриниб турибдики, давлат куп махсулот ишлаб чиқарувчи, ишлар, хизматлар бажарувчи кичик корхоналарни иқтисодий рагбатлантиради.
Шу билан бирга корхоналардаги ишловчилар сонига шартнома буйича ишловчилар ва фуқаро хуқуқий шартномалари буйича ишловчиларни хам киритиш тартиби белгиланган.
Қуйидаги холатда корхоналар ягона солиқ туловчи була олмайдилар:
Корхоналарда ишловчилар сонидан 50 фоиздан ортигини ногиронлар ташкил этса.
Ягона солиқнинг объекти икки гурухга булинган:
— савдо ташкилотлари (харид қилувчи, воситачилик, улгуржи-таъминлов, таъминлов) учун — ялпи даромад;
— иқтисодиётнинг бошқа сохалари учун — ялпи тушум.
Савдо ташкилотларининг ялпи даромади таркибига қуйидагилар киради:
а) товарларнинг сотиб-олиш ва сотиш уртасидага қиймат фарқи;
б) молиявий фаолиятдан даромадлар ва асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари киради.
Иқтисодиётнинг бошқа соха корхоналари ялпи тушуми таркибига қуйидагилар киради:
а) товарлар (ишлар, хизматлар) сотишдан олган ва мулклар сотгандан олган тушум;
б) молиявий фаолиятдан олган даромадлар ва асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари киради.
Ягона солиқ ставкаси Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан хар йилги бюджет курсаткичлари тасдиқланаётганда берилиб борилади. Масалан, Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 31 декабрдаги 554-сонли Қарори билан кичик корхоналарга 2000 йил учун қуйидаги солиқ ставкаси белгиланган:
Савдо (харид қилиш, воситачилик, улгуржи-таъминлов, таъминлов) корхоналарига — ялпи даромадга нисбатан 25 фоиз.
Қишлоқ хужалиги корхоналарига — тушумга нисбатан 5 фоиз.
Иқтисодиётнинг бошқа соха корхоналарига 10 фоиз ставкада солиқ солиш жорий этилган.
Ягона солиқ суммаси махаллий бюджетларга утказилиб, "Хамма мулк шаклидаги кичик корхоналар учун ягона солиқ" деган 17-булимга ёзилади ва у қуйидаги параграфларга код буйича ажратилади:
1. Савдо корхоналари учун ягона солиқ.
2. Қишлоқ хужалик корхоналари учун ягона солиқ.
3. Иқтисодиётнинг бошқа сохалари учун ягона солиқ.
Ягона солиқ тулашга утишни истаган корхоналар чорак бошланишидан бир ой олдин руйхатдан утган солиқ идораларига ёзма ариза беришлари керак.
Корхоналарни ягона солиққа утказиш тугрисида ёки асосланган тарзда ундан бош тортиш тугрисидаги қарор солиқ идоралари томонидан ариза берилган кундан эътиборан 15 кун ичида амалга оширилиши лозим.
10.3. Ягона солиқни хисоблаш ва бюджетга тулаш тартиби
Кичик бизнеснинг ягона солиги бюджетга хар чоракда чораклик ва йиллик хисоботлар учун белгиланган муддатда туланади. Бунак туловлар булмайди.
Солиқ туловчи кичик корхоналар ягона солиқни тугри, тулиқ хисоблаш ва бюджетга солиқ қонунчилиги буйича утказиш жавобгарлигини оладилар.
Хар бир солиқни уз вақтида туламаган кун учун (боқимандага) 0,15 фоиз боқиманда суммасидан пеня тулайдилар.
Ялпи даромадни ёки тушумни камайтириш (яшириш) солиқ объектини камайтириш (яшириш) деб қаралади ва тегишли молиявий жазоларга тортилади.
Қайтариш учун саволлар
1. Ягона солиққа утишнинг ахамиятлари қандай?
2. Қандай корхоналар ягона солиқ тулашга утишлари мумкин?
3. Қандай корхоналар ягона солиқ туловчилари була олади?
4. Солиққа тортиш объекти нималардан иборат?
3. Солиқ ставкаларини ким белгилайди, нималарга боглиқ?
4. Солиқ қайси бюджетга тушади?
5. Ягона солиқни хисоблаш учун қандай курсаткичлар керак?
6. Солиқ қайси давр учун хисобланади?
7. Ягона солиқ қайси муддатда бюджетга утказилади?
11-Мавзу. Экология солиги
Режа
11.1. Экология солиги туловчилар, солиққа тортиш объекти ва
солиқдан имтиёзлар.
11.2. Экология солигини хисоблаш, хисобни тақдим этиш ва тулаш
тартиби
11.1. Экология солиги туловчилар, солиққа тортиш
объекти ва солиқдан имтиёзлар
Экология солиги туловчилари булиб товарлар ишлаб чиқарувчи, ишлар бажарувчи ва хизматлар курсатувчи юридик шахслар хисобланади.
Ягона ер солиги туловчи қишлоқ хужалиги товар ишлаб чиқарувчилари, ягона солиқ туловчи кичик корхоналар ва савдо хамда умумий овқатланиш ташкилотлари экология солигини туламайдилар.
Экология солиги буйича солиққа тортиш объекти булиб махсулот (иш, хизмат) ларнинг ишлаб чиқариш таннархи хисобланади. Банклар ва сугурта идораларида эса жами харажатлар солиққа тортиш мақсадида ишлаб чиқариш таннархи деб аталади.
Воситачилик, таъминлов, тайёрлов ташкилотларида экология солигининг объекти булиб муомала харажатлари хисобланади.
Солиққа тортиш мақсадида муоала харажатларига қуйидагилар киради:
а) сотиш харажатлари (мулк солиги, республика йул фондига ажратма ва 0,5 фоиз пенсия фондига ажратма);
б) маъмурий бошқарув харажатлари;
в) бошқа операцион харажатлар.
Бошқа сохалар корхоналари учун солиққа тортиш объекти булиб махсулот (иш, хизмат) ларнинг тулиқ таннархи хисобланади.
Солиққа тортиш мақсадида экология солиги хисобланаётганда махсулот (иш, хизмат) нинг тулиқ таннархи тушунчасига хужалик ички оборотидан ташқари ишлаб чиқариш сарфиётлари хисобини олиб борувчи счётларда хисобга олинувчи ялпи сарфлар суммаси олинади.
Банклар ва сугурта ташкилотлари экология солигини курсатилган хизматларнинг ялпи харажатлари буйича хисоблайдилар.
(Асос: Узбекистон Республикаси Марказий банки тасдиқлаган "Тижорат банклари счёт режаларидаги сметанинг 5-булими, "Фоиз харажатлари". 1996 йил 13 ноябрь, 290-сонли хати).
Экология солиги муомала харажати ва ишлаб чиқариш таннархига нисбатан 1 фоизда белгиланган.
Экология солигидан қуйидагиларга имтиёзлар берилган.
1. "Нуроний'" фонди.
2. Ходимлари умумий сонидан 50 фоиздан кам булмаган қисмини ногиронлар ташкил этган юридик шахслар (савдо, воситачилик, таъминлов ва тайёрлов фаолиятларидан ташқари) бу солиқни тулашдан озоддирлар.
11. 2. Экология солигини хисоблаш, хисобни тақдим
этиш ва тулаш тартиби
Солиқ туловчилар экология солигини мустақил хисоблайдилар. Бу ерда улар солиқ объекти ва белгиланган солиқ ставкасидан фойдаланадилар.
Экология солиги буйича солиқ хисоби чораклик ва йиллик молиявий хисоботлар учун белгиланган муддатда усиб борувчи якуни йил билан солиқ идораларига тақдим этилади.
Солиқ хисоб тақдим этилган муддатдан кечиктирилмай хар чоракда туланади. Бу ерда бунак туловлар йуқ.
Корхоналар хар хил турдаги фаолиятлар; яъни ишлаб чиқариш (иш, хизматлар), савдо ва ижтимоий овқатланиш, таъминлов, воситачилик. тайёрлов билан шугуллансалар, хамма турдаги фаолиятдан солиқ тулайдилар.
Улар фаолият турлари буйича алохида харажатлар хисобини олиб боришлари шарт. Корхона буйича умумхужалик харажатларини тақсимлаш махсулот сотиш тушумига қараб фаолият турлари пропорционал равишда амалга оширилади.
Экология солиги давр харажатларида хисобот ойида хисобга олиб борилади.
Солиққа тортиш объекти муомала харажатлари булган корхоналарда хисобот даврида хисобланган солиқ суммасини хисобот давридан кейинги ойнинг давр харажатига киритадилар ва у солиққа тортиладиган базага қушилмайди.
1. Экология солиги туловчилар кимлар?
2. Экология солиги объекти нима?
3. Экология солиқдан имтиёзларни келтиринг?
4. Экология солигини хисоблаш, хисобни тақдим этиш ва тулаш
тартиби қандай?
12-Маъруза Юридик шахсларнинг (ноқишлоқ хужалик) ер солиги
Режа
12.1. Ер солигининг солиққа тортиш субъекти ва объекти
12.2 Ер солиги ставкалари ва имтиёзлар
12.3. Ер солигидан озод этилувчи юридик шахслар
12.4. Юридик шахслар томонидан ер солигини хисоблаш тартиби
12.1. Ер солигини туловчилар ва солиққа тортиш объекти
Узининг мулкида, эгалигида ва фойдаланишида ер участкалари булган юридик шахслар ер солигини туловчилар булиб хисобланади.
Ягона солиқ тулашга утган кичик корхоналар, савдо ташкилотлари ер солиги туловчилари булмайдилар.
Юридик шахслар Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг, махаллий хокимият идораларининг қарори билан ижарага олинган ерлар учун ер солиги урнига бюджетга ижара хақи тулайдилар.
Ижара хақи томонларнинг келишуви асосида ер солигинннг бир ставкасидан кам булмаган, уч ставкадан ортиқ булмаган миқдорда белгиланади.
Ерни ижарага олганлар хисоби ижара тулови хисобини тақдим қилиш, ижара туловини хисоблаш ва тулаш ер солиги буйича белгиланган тартиб билан амалга оширилади.
Юридик шахсларга ажратиб берилган ерлар учун ер солиги ердан фойдаланиш ва фойдаланилмаганидан қатъий назар, солиқ тулайдилар.
Юридик шахслар учун ер солиги объекти булиб қуйидаги ер участкалари хисобланади:
• қонунда белгиланган тартиб буйича уз мулки қилиб олинган ер участкалари;
• урмон хужалиги учун эгалик қилишга берилган ерлар:
• корхона қуришга, иморатлар, иншоотлар қуришга ёки бошқа ноқишлоқ хужалик мақсадлари учун фойдаланишга берилган ерлар;
• мулкчилик хуқуқига эга булиш ва ундан хуқуқий фойдаланиш корхона, иморат ва иншоотлар билан бирга ерга хам жорий этилади.
Юридик шахслар учун фойдаланилмаган ер участкалари учун ер солиги ставкаси 2 коэффициенти қуллаб, ундирилади.
12.2. Ер солиги ставкалари ва имтиёзлар
Ер солиги ставкалари Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланади. Солиқ қумитаси ва Молия вазирлиги томонидан солиқ туловчиларга етказилади.
Қишлоқ хужалик ерларининг сифати ёмонлашса (абонинт пасайса), ер участкаси эгасининг айби билан ер солиги ернинг сифати пасайгандан аввалги ер солиги ставкасида олинади. Шахар ва шахар посёлкасининг маъмурий худудида жойлашган қишлоқ хужалик ерлари учун ер солиги ставкаси қишлоқ хужалик ерлари учун белгиланган солиқ ставкасининг икки карра ортиқ миқдорида туланади.
Маъмурий ва саноат марказларига нисбатан ер участкаларининг жойлашган жойига қараб қишлоқ хужалик ерлари учун белгиланган ставкага усиб борувчи коэффициентлар қуйидагича қабул қилинади:
-радиуси 20 км даги Тошкент шахри атрофида —1,3:
-Қорақалпогистон Республикаси ва вилоятлар маркази атрофида радуси 15 км гача булса — 1,2 ва туман марказлари атрофида радиуси 11 км. гача булса — 1,15 ва бошқа шахарлар атрофида радиуси 5 км. гача булса -1,1 коэффициент қулланилади.
Ер участкаларининг узоқлиги шахар ва туман марказларининг автомобиль йуллари утган маъмурий чегараларигача белгиланади. Ер майдони икки шахар уртасида жойлашган булса, юқори функционал белгиланишига эга булган шахарнинг энг катта коэффициенти олинади. Дехқон хужаликларига ер солиги хисобланаётганда балл абонентига қараб 8 жадвал коэффициенти қабул қилинади: 40 баллгача булса — 0,75, 41 дан 70 баллгача -1,0 ва 70 баллдан ошигига — 1,25 қулланилади.
Шахар ва шахар қургонларининг маъмурий чегараларида жойлашган конлар ва карьерлар бино қилган ер майдонлари учун ер солиги шахар ва қургон жойларида юридик шахслар учун белгиланган ставкаларга 0,1 коэффициент қуллаб ундирилади.
Ер солигидан имтиёзлар икки хил булади: 1) ер участкалари озод этилади: 2) юридик шахслар озод этилади.
Қуйидаги ер участкалари ер солигидан озод этилади:
1. Шахарлар, шахар қургонлари, қишлоқ ахоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари (майдонлар, кучалар, угиш жойлари, йуллар, ариқ ёқалари, ариқлар, мозорлар ва б.).
2. Богдорчилик, узумчилик, экинчилик жамоалари, жамоа гаражлари учун умумий фойдаланишга берилган ерлар (кириш йуллари, сугориш шохобчалари, коллекторлар ва бошқа умумий фойдаланиш ерлари).
3. Табиатни мухофазалашга мулжалланган ерлар (давлат қуриқхоналари, миллий ва дендропарклар, ботаника боглари, табиат эсдаликлари, қуриқхона-урмон дарахтзорлари).
4. Тарихий-маданий ахамиятга эга булган ерлар (мемориал парклар, кумиш жойлари, археологик эсдаликлар, тарихий ва маданият ёдгорликлари).
5. Сув фонди ерлари (дарёлар, куллар, сув омборлари, каналлар, денгизлар, музликлар, ботқоқликлар, гидротехник ва бошқа сув хужалиги иншоотлари).
6. Электр узатувчи линиялар, подстанциялар ва умумдавлат алоқа тармоқлари ва уларнинг иншоотлари жойлашган ерлар.
7. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йуллари ва уларнинг иншоотлари жойлашган ерлар.
8. Темир йул умумий тармоқлари ва уларнинг иншоотлари эгаллаган ерлар. Саноат ва бошқа корхоналарга темир йул излари киритилган жойлар учун ер солиги умумий тартиб буйича туланади.
9. Шахар умумий фойдаланишидаги электр транаспорти ва метрополитен тармоқлари ва уларнинг иншоотлари жойлашган ерлар.
10. Спорт иншоотлари, стадионлар, спорт майдонлари, бассейнлар, спортнинг техник турлари объектлари ва бошқа жисмоний согломлаштириш мажмуалари, оналар ва болаларнинг дам олиш жойлари, санатория-курорт муассасалари ва дам олиш уйлари, уқув-машқ базалари.
11. Магистрал сув йуналтириш, магистрал оқава коллекторлари ва уларнинг иншоотлари, сув йигув ва сув тозалов иншоотлари ва бошқалар эгаллаган ерлар.
12. Магистрал газ йуналтириш, нефть йуналтириш ва уларнинг иншоотлари эгаллаган ерлар.
13. Самолётларнинг учиш-тушиш йулаклари, бошқариш йуллари ва туриш-жойлари, радионавигацион ва электр ёруглиги бериш асбоб-ускуналари жойлашган фуқоро авиацияси аэропорти эгаллаган ерлар.
14. Ишлаб чиқариш объектлари қуриш учун ажратилган ва хукумат қарори билан тухтатиб қуйилган иншоотлар эгаллаган ерлар, хукуматнинг инвестдастурига биноан амалга оширилаётган қурилишлар жойлашган ерлар.
15. Гидрометеорология ва гидрогеология станциялари ва постлар эгаллаган ерлар.
16. Тугридан-тугри илмий ёки уқув мақсадларига ажратилган урмон хужалиги илмий ташкилотлари, тажриба, экспрементал ва уқув-тажрибавий, қишлоқ ва урмон хужалиги уқув юртлари фойдаланаётган ерлар.
17. Янги ишга тушириладиган ва мелиоратив холатини яхшилаш муддатига, сугориладиган ерлар лойихада курсатилган муддатига, лекин иш бошлангандан 5 йилдан куп булмаган муддатга фойдаланилмаган ерлар.
18. Захира ерлар.
19. Рекрацион белгиланишга эга булган ерлар (ахолининг фаол дам олиши ва туризм учун; урмон парклари, парклар, хиёбонлар, пляжлар ва б.)
20. Согломлаштиришга қаратилган ерлар (кишиларни согломлаштириш ва даволашга мулжалланган ерлар)
21. Инновацион қурилиш ва шахсий томорқа хужалиги учун белгиланган меъёрда ажратиб берилган ерлар 2 йил муддатга озод этилади.
22. Урмон хужалиги ташкилотларининг усимликларни химоя қилиш, маориф, маданият, соглиқни сақлаш объектлари хамда спорт иншоотлари ерлари.
23. Янги барпо этилган боглари ва узумзорлари булган қишлоқ хужалиги корхоналари ерлари хосил бериш даврига киргунга қадар озод этилади. Ерлар тугри белгиланишига қараб фойдаланилмаса, юқорида белгиланган имтиёзлар берилмайди.
12.3. Ер солигидан озод этилувчи юридик шахслар
1) нотижорат ташкилотлари;
2) маданият маориф, соглиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот муассасалари, уларга юклатилган вазифаларни бажариш учун ажратилган ерлар;
3) ишлаб чиқариш фаолияти билан шугулланувчи қушма корхоналар руйхатдан угган пайтдан бошлаб 2 йил муддатга;
4) ишловчиларнинг умумий сони 50% кам булмаган қисмини ногиронлар ташкил этадиган корхоналар:
5) Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шахарларида туристик фаолият билан шугулланувчи янги тузилган корхоналар тузилганидан бошлаб, биринчи фойда олгунга қадар, лекин руйхатдан утган пайтдан бошлаб 3 йилдан ошмаган даврда;
6) марказий банк, халқ банки ва уларнинг муассасалари.
12.4. Юридик шахслар томонидан ер солигини хисоблаш тартиби
Ер солиги туловчилар томонидан мустақил равишда хар йили 1 январь холатига қараб хисоблаб чиқилади ва ер солиги хисоби ер участкаси жойлашган солиқ инспекциясига жорий йилнинг 1 февралига қадар топширилади.
Агар ер сотилса, олиб қуйилса (камайса) солиқни ундириш ер олиб қуйилган ойдан бошлаб тухтатилади (камайтирилади). Масалан, корхонадан ер участкасининг бир қисми тегишли давлат хокимияти идоралари томонидан 25 августдан олиб қуйилди, унда корхона солиқни 1 августдан туламайди.
Ер солигидан имтиёз белгиланганда улар шу хуқуқ пайдо булган ойидан бошлаб солиқ туламайдилар. Ер солигидан имтиёз тухтатилган холларда, шу имтиёз тухтатилган ойдан кейинги ойдан бошлаб ер солиги туланади.
Ер майдони бир қанча юридик шахсларнинг мулкида булган қурилишига тегишли булса, хар бир мулкдор умумий майдонидаги хиссасига қараб ер солиги тулайди.
Куп қаватли тураржойларнинг бир қисмини эгаллаган юридик шахслар тураржойнинг умумий майдонидан эгаллаган қисми учун солиқ тулайди ёки шу юридик шахс фойдаланаётган ишлаб чиқариш иморатининг фойдаланиш хиссасига қараб солиқ тулайди.
Солиққа тортиш мақсадида урмончилик, балиқчилик ва овчилик корхоналари хамда машина-трактор парклари қишлоқ хужалик корхоналарига тенглаштирилади.
1.Ер солигининг солиққа тортиш субъекти ва объекти
2.Ер солиги ставкалари ва имтиёзлар
3.Ер солигидан озод этилувчи юридик шахслар
4.Юридик шахслар томонидан ер солигини хисоблаш тартиби
13-Маъруза. Қишлоқ хужллик товар ишлаб чиқарувчиларининг ягона ер солиги
Режа
13.1. Солиқларни ихчамлаштириш ва ягона ер солиги туловчилар, солиқ объекти ва ставкалар
13.2. Юридик шахслар томонидан ер солигини тулаш ва уни хисобга олиш тартиби
13.1. Солиқларни ихчамлаштириш ва ягона ер солиги туловчилар, солиқ объекти ва ставкалар
Маълумки, Узбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 октябрдаги Фармони, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 26 декабрдаги 539-сон Қарорига мувофиқ қишлоқ хужалик товарлари ишлаб чиқарувчиларнинг бюджетга туловлари ихчамлаштирилди ва ягона ер солиги тулаш улар учун жорий этилди.
Қишлоқ хужалик товарлари ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиги жорий этилиши билан улар қуйидаги солиқлар ва йигимларни тулашдан озод этилади:
— даромад (фойдага) солиги;
— қушилган қиймат солиги:
— экология солиги;
— сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
— ер солиги;
— ер остидан фойдаланганлик учун солиқ:
— мол-мулк солиги;
— ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш солиги;
— бошқа махаллий солиқлар ва йигимлар.
Ягона ер солиги туловчилари булмиш қишлоқ хужалик товарлари ишлаб чиқарувчилари учун бож тулов, давлат божи, лицензия йигимлари, бюджетдан ташқари фондларга ажратмалар, шунингдек, алкоголли махсулотларга акциз солигини тулашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.
Ягона ер солигини жорий қилишдан мақсад қишлоқ хужалик ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, қишлоқ хужалиги товар ишлаб чиқарувчилари мехнатининг пировард натижаларидан иқтисодий манфаатдорлигини кучайтириш уларнинг солиқ тизимини соддалаштиришдир.
Ушбу тадбирнинг ишга солиниши хужаликларни ёрдамчи касб-корлар ва ишлаб чиқаришларни ривожлантиришга ундаши керак, чунки бундай фаолият натижасида олинган даромадлар солиққа тортилмайди.
Солиқдан олган имтёзларни маълум мақсадлар учун фойдаланувчи юридик шахслар хам ер солиги хисобини солиқ идораларига белгиланган муддатда ва шаклда топширадилар.
Ер солигини хисоблаш хақиқий эгалланган ер майдонига қараб амалга оширилади. Умумий майдондаги ер участкалари маълумотлари, шахар ва туман хокимиятлари томонидан доимий эгалик ёки фойдаланиш хуқуқи борлиги давлат хужжати билан тасдиқланиши керак. Ердан фойдаланишга давлат хужжатлари берилгунга қадар ваколатли хокимият идораларининг қарорлари, ер баланси маълумоти, қурилишнинг бош режаси ёки бошқа хужжатлар (текширув далолатномаси, ер инвентаризацияси, ернинг режасини олиш ва бошқалар) ер тузилиши хизмати ёки архитектура идоралари хизмати билан келишилган булса, бу хужжатлик вазифасини вақтинча утаб туради
Йил мобайнида ердан фойдаланишда узгаришлар содир булса (купайиши, камайиши) юридик шахслар солиқ инспекциясига бир ойдан кечиктирмасдан узгарган солиқ хисобини тақдим этишлари шарт.
Ер участкаси йил ичида ажратилиб берилса, ер участкаси ажратилгандан кейинги ойдан бошлаб ер солиги туланади. Масалан, ер корхонага тегишли идораларнинг қарори асосида 15 августдан берилди, яъни корхона солиқни 1 сентябрдан бошлаб тулайди.
13.2. Юридик шахслар томонидан ер солигини тулаш ва уни хисобга олиш тартиби
Юридик шахслар (қишлоқ хужалик корхоналаридан ташқари) ер солигини хар чоракда иккинчи ойнинг 15-санасига қадар тулаб борадилар. (15 феврал, 15 май, 15 август, 15 ноябрь)
Агар юридик шахс ер участкасини хисобот чораги учун солиқ тулаш муддатидан сунг олсалар; унга ер солигини тулаш муддати булиб келгуси чоракнинг солиқ тулаш муддати хисобланади.
Бошқа солиқ ва йигимлардан қарзи булмаган холда юридик шахслар солиқни куп тулаб юборган булсалар, бу сумма солиқ туловчиларга уларнинг аризаларига биноан уттиз кун ичида қайтарилади ёхи келгуси туловларга утказилади.
Солиқ ер майдони қайси туманда жойлашган булса, шу туман махаллий бюджетига утказилади.
Солиқ хисоби хисобланганда 68-счётнинг кредити ва 26-счётнинг "давр харажати" дебетида олиб борилади.
Солиқ бюджетга утказилганда 68-счёт дебетланади, суб-счёт "Ер солиги", 51-"хисоб счёт" кредитланади.
Ер солиги туловчилар солиқ идоралари вазифадор шахслари солиққа тортишда нотугри харакат қилсалар юқори солиқ идораларига ёки судга шикоят қилишлари мумкин.
Қайтариш учун саволлар
1. Ер солигини туловчиларга қандай юридик шахслар киради?
2. Ер солиги объектига қандай ерлар киради?
3. Ер солиги ставкалари ким томонидан белгиланади ва юридик шахслар ер солигидан қандай имтиёзларга эга?
4. Ер солигини юридик шахслар қандай хисоблайдилар?
5. Ер солигини юридик шахслар қандай муддатларда тулайдилар?
14-Мавзу: Савдо ва (ижтимоий) умумий овқатланиш корхонларини солиққа тортиш
Режа
14.1. Савдо ва умумий овқатланиш ташкилотларини солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш
14.2. Солиқни туловчилар, солиқ объекти ва ставкалари
14.1. Савдо ва умумий овқатланиш ташкилотларини солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш
Савдо ташкилотлари фаолият турига қараб улгуржи, чакана савдо ва овқатланиш корхоналарига булинади. Улар статистика идораларида руйхатдан утган буладилар. Уларнинг хар бирига уша руйхатдан код белгиланган. Уларнинг коди 71000 — 72100 гачадир.
Мулк шаклига қараб: хусусий, акциядорлик ва давлат савдо ташкилотларига булинади.
Демак, савдо ташкилотларини солиққа тортиш масалаларни ечишда корхоналарнинг коди ва фаолият турига эътибор берилади.
Савдо ташкилотларида муомала харажатларини камайтириш қизиқишни ошириш мақсадида уларнинг солиқларини ихчамлаштириш, солиқларнинг тулиқ тушишини ташкил қилиш учун Узбекистон Республикасининг "Савдо ва ижтимоий овқатланиш корхоналарини солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш тугрсида” деган Фармон қабул қилинди.
Шу Фармонга биноан савдо ва ижтимоий овқатланиш корхоналари 1999 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги умумдавлат ва махаллий солиқлар ва йигимлар тулашдан озод этилади:
- Экология солиги;
— Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
- Ер остидан фойдаланганлик учун солиқ;
— Ер солиги;
- Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиги;
- Бошқа махаллий солиқлар ва йигимлар.
Савдо ва ижтимоий овқатланиш ташкилотлари учун 1999 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги солиқ ва туловларни тулаш сақланиб қолинди:
- Ялпи даромад солиқи;
- Мол-мулк солиги;
- Давлат божи.
Лицензия йигимлари:
- бюджетдан ташқари фондларга ажратмалар (пенсия, бандлик, йул фонди ва мол-мулк қумитасига ажратмалар).
Солиқ тизимини савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида ихчамлаштирилганлиги хисоб-китоб ишларини анча камайтиради, солиқларни уз вақтида тулиқ имкониятини яратади.
14.2. Солиқни туловчилар, солиқ объекти ва ставкалари
Ялпи даромадга солиқ туловчилар — хамма савдо ва хизмат курсатиш корхоналари, чет эл иивестицияси билан тузилган қушма ва ижтимоий ва овқатланиш корхоналаридир.
Ялпи даромадга солиқ тулашнинг асосий мезони булиб давлат статистикаси идораларида руйхатдан утган китобчадаги фаолият коди хисобланади.
Ялпи даромадга солиқ объекти булиб корхонанинг ялпи даромади хисобланади.
Ялпи даромад таркибига қуйидагилар киради:
1. Даромадлар:
а) сотилган товарларнинг сотиб олиш ва сотиш қиймати уртасидаги фарқ;
б) операцион даромадлар;
в) молиявий фаолиятнинг даромадлари ва харажатлар қиймати қолдиги;
г) фавқулодда даромадлар.
2. Тикланадиган даромадлар:
а) Узбекистон Республикаси Марказий банкининг учет ставкалари атрофида ва ундан ортиқ туланган ссудалар ва заемлар фоизи;
б) қимматли қогозларни чиқариш ва тарқатиш билан боглиқ харажатлар.
Тулов манбаида солиққа тортилиб олинган дивидендлар ва фоизлар ялпи даромаддан чегириб ташланади.
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг узлари дивдидендлари ва фоизлари (банкка кредит фоизидан ташқари) умумий белгиланган тартиб буйича солиққа тортилади. Банк кредитининг фоизи туланаётганда солиқ олинмайди. Уларнинг фоизи банкнинг даромадларига қушилиб тортилади.
Ялпи даромадга солиқ диффиренциялашган ставкалар буйича (Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2000 йил 24 июнь қарори) қуйидаги мезонларга қараб белгиланади:
а) корхона фаолияти тури (улгуржи ва чакана савдо, ижтимоий овқатланиш);
б) корхонанинг даромадлилик даражаси, ялпи даромаднинг товар оборотига нисбати билан аниқланади.
Солиққа тортиш мақсадида даромадлилик даражаси аниқланаётган товар оборот таркибига қуйидаги счётларнинг кредити киради:
— махсулот реализяцияси (46);
— асосий воситаларни сотиш ва бошқа чиқимлар (47);
- бошқа активлар реализацияси;
— фойда ва зарар — (80)-счётнин жарималар, пенялар ва қатьиятсизликдан олинган суммалар.
Даромадлилик даражасини белгилаётганда консигнация асосида товар реализациясини амалга оширувчи хамда комитентларга комиссия шарти билан нақд пул бериш каби товар сотишда хақиқий товар оборотига товар қийматининг сотиш бахоси киритилади. Бир неча турдаги фаолият билан шугуланувчи корхоналар (улгуржи ва чакана савдо, ижтимоий овқатланиш) тегишли фаолият турларига мос тушувчи солиқ ставкаларида солиқ тулайдилар.
Агар савдо ва ижтимоий овқатланиш корхоналари савдо фаолиятидан ташқари яна махсулот ишлаб чиқариш билан шугуллансалар, ишлаб чиқариш фаолияти буйича алохида хисоб юритиб, ҚҚС ва фойдага (даромадга) солиқ туловчилари хам буладилар.
Савдо ва ижтимоий овқатланиш корхоналари учун ялпи даромадга дифференциал солиқ ставкаси қуйидагича белгиланган.
Қайтариш учун саволлар
1. Савдо ва умумий овқатланиш ташкилотларини солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш?
2. Солиқни туловчиларни айтинг?
3. Солиқ объекти ва ставкалари хақида маълумот беринг?