ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

                                                                        Иқтисод кафедраси

 

 

 

 

 

 

5340100 «Иқтисодиёт» йўналиши кундузги ўқув шакли талабалари учун

 

 

ПУЛ МУОМИЛАСИ, МОЛИЯ ВА КРЕДИТ

  фанидан

 

КУРС ИШИ УЧУН УСЛУБИЙ КЎРСАТМА

 

 

 

 

 

ТОШКЕНТ -2008

 

Муаллиф: Мухамадалиева Н.Б., Собирова  Х.А. “Пул момиласи, молия ва кредит”/ ТАТУ, 17 б. Тошкент 2008

 

 

   Ўзбекистон Республикасининг бозор муносабатларига ўтиши муносабати билан малакали иқтисодчи раҳбарлар тайёрлаш ҳозирги замон талаби бўлиб қолди. Ушбу услубий кўрсатмада корхонанинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш асослари ёритилгандир.Асосан корхоннинг мулкий ҳолатига баҳо бериш, корхона баланси ликвидлилигини таҳлил қилиш, молиявий коэффициентлар асосида таҳлил  қилиш бўйича услубий кўрсатмалар берилган  бўлиб, бу услубий кўрсатмалар нафақат “Пул муомиласи, молия ва кредит” фани бўйича курс ишини бажариш учун асос бўлади, балки бўлғуси иқтисодчи талабаларга корхона мижозларнинг молиявий ҳисоботлари ишончлилигига холисона баҳо бериш бўйича малака ва кўникмаларга эга бўлишларига ёрдам беради.

 

     Услубий кўрсатма олий ўқув юртлари талабаларига мўлжалланган.

 

 

 

 

Тошкент Ахборот Технологиялари Университетининг илмий-услубий кенгаши ( “      баённомасидан №  кўчирма      .) қарорига мувофиқ нашр этилди.

 

 

Тақризчилар:

ТАТУ “М ва М”

кафедраси доценти, и.ф.н.                                Г.А. Ҳамдамова

 

Тошкент автомобил-йўллар

Институти.

“АТ иқтисоди ва менежменти”

кафедраси и.ф.н., доцент                              Х.А.   Махмудов

КИРИШ

 

       Бозор иқтисодиёти шароитида корхона, фирма ва компанияларнинг иқтисодий мустақил ҳамда молиявий барқарор фаолият кўрсатишларида уларни оқилона бошқариш. ҳисоб-китоб юритилишини бозор иқтисодиёти талабларига мослаш, молиявий менежмент ишларини тўғри йўлга қўйиш, бор моддий, молиявий ва мехнат бойликларидан самарали фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишни ташкил этиш, натижада юқори фойда олиб, давлат бюджети олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажариш, резервлар ташкил этиш энг долзарб вазифалардан саналади.

Тадбиркорлик фаолиятининг муваффақияти, ҳисоб-китобларнинг пухталигига, пул оқимларининг оқилона бошқарилишига, молиявий масалалардаги қарорларнинг тўғри ва ўз вақтида қабул қилинишига ҳамда молиявий таҳлилнинг сифатли ташкил этилишига узвий боғлиқдир. Айниқса, бозорни тўғри ўрганишда, хамкорларнинг молиявий ишончлилигини била олишда, ўзаро ҳисоб-китоб ишларида ютқазиб қўймаслик ва бойликлардан ўринли фойдалана олишда комплекс иқтисодий таҳлилнинг натижаларига асосланиб, бошқарув қарорларини белгилаш, фойда олишнинг зарурий шарти эканлиги тажрибада бир неча бор исботланган.

  Эътиборингизга ҳавола этилаётган «Пул муомиласи, молия ва кредит» фанидан курс иши учун услубий кўрсатмада молиявий ҳолатини таҳлил қилиш асослари ёритилгандир.Асосан корхонанинг мулкий ҳолатига баҳо бериш, корхона баланси ликвидлилигини таҳлил қилиш, молиявий коэффициентлар асосида таҳлил қилишнинг услублари содда ва тушунарли тилда ёритилгандир. Бу услубий кўрсатма  нафақат “Пул муомиласи, молия ва кредит” фани бўйича курс ишини бажариш учун асос бўлади, балки бўлғуси иқтисодчи талабаларга корхона мижозларнинг молиявий ҳисоботлари ишончлилигига холисона баҳо бериш бўйича малака ва кўникмаларга эга бўлишларига ёрдам беради. Ушбу услубий кўрсатма  Тошкент Ахборот Технологиялари Университетининг илмий-услубий кенгаши  томонидан чоп этишга тавсия этилган.

1.  КУРС ИШИНИНГ МАҚСАДИ

 

Корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш, корхона молиявий самарадорлигини оширишнинг муҳим омилидир. Корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш корхоналарнинг ишлаб чиқариш, молиявий, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш даражасини аниқлашга ёрдам беради, фойдаланилмаган ресурсларни аниқлаб корхоналарнинг келгусида ривожланиши, уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш учун зарур тавсияларни ишлаб чиқишга имкон беради

Юқорида келтирилганларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу курс ишининг мақсади, корхонанинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш, ҳамда корхона фаолиятининг самарадорлигини ошириш борасида  бошқарув қарорларини қабул қилиш бўйича  амалий кўникмаларни шакллантиришдан иборатдир.

 

 

2.  КУРС ИШИГА ТОПШИРИҚ

 

Алоқа корхонасининг молиявий ҳисоботлари асосида молиявий ҳолатини таҳлил қилинг ва ҳисобот даврида корхонанинг ўтган даврга нисбатан корхона фаолиятининг самарадорлик даражаси ва якуний молиявий натижалари ҳақида хулоса чиқаринг. Таҳлил қуйидаги тартибда бажарилсин.

1.   Курс иши бўйича назарий ва бошланғич маълумотлар ўрганиб чиқилсин

2.   Солиштириш таҳлил баланси жадвалини ташкил этувчи кўрсаткичлари ҳисоблансин ва корхонанинг мулкий ҳолатига баҳо берилсин.

3.   Корхона баланси ликвидлилиги таҳлили бажарилсин.

4.   Корхона молиявий барқарорлик кўрсаткичлари ҳисоби бажарилсин.

5.   Молиявий коэффициентлар ҳисоби бажарилсин.

6.   Ҳисобланган молиявий кўрсаткичлар асосида алоқа корхоналарнинг молиявий ҳолатига баҳо берилсин ва тегишли хулосалар чиқарилсин, ҳамда корхона молиявий ҳолатининг самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилсин.

3.  КУРС ИШИНИ БАЖАРИШ УЧУН УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР

 

3.1.    Молиявий таҳлилнинг мақсади, вазифалари ва услуби

 

Молиявий таҳлилнинг мақсади ҳозирги шароитда фаолият кўрсатаётган барча фирма ва корхоналар хўжалик фаолияти ҳақидаги маълумотни  мулкдорларга, бошқарувчиларга ва бошқа молиявий таҳлил маълумотларидан фойдаланувчиларга очиқ-ойдин ёритиб беришдан, ички имкониятларни (резервларни) ишга соладиган чора-тадбирларни ишлаб чиқаришдан иборатдир. Бу жараёнда таҳлил қилинаётган объектнинг молиявий барқарорлигига, унинг рақобатбардошлигига, молиявий ва иқтисодий салоҳиятидан қандай фойдаланаётганлигига ҳам объектив баҳо берилади.

Корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилишда молиявий таҳлилчининг асосий вазифалари қуйидагилардан  иборат бўлади:

1.       корхонанинг молиявий аҳволини ҳар томонлама ўрганиб, унинг ҳолатига аниқ ва ҳолисона баҳо бериш;

2.       маблағ ва манбаларнинг жойланишини текшириш, уларни тўғри йўналишда ишлатилганлигини аниқлаш;

3.       ҳисоб-китобларнинг ўз муддатида бажарилганлиги, дебитор ва кредиторлик қарзлари таркибини ўрганиш;

4.       корхонанинг ўзига қарашли маблағлари билан қарз маблағлари ўртасидаги нисбат ва айланма маблағларни манба билан таъминланганлигини текшириш;

5.       молиявий интизомга қанчалик амал қилишни аниқлаш ва тўлов қобилиятига баҳо бериш;

6.       корхона мулкининг қадрлиги ва тез пулга айлана олиш даражасини ўрганиш;

7.      айланма маблағлардан фойдаланишга баҳо бериш ва корхонанинг молиявий аҳволини яхшилаш бўйича таклифлар баён этиш ва ҳ.к.

Корхоналарнинг молиявий  ҳолати бу:

• комплекс равишдаги тушунча бўлиб, у ўз ичига кенг кўрсаткичлар тизимини олади, улар корхоналарнинг молиявий ресурслари борлигини, ҳолатини, жойлашганлигини ва улардан фойдаланиш даражасини ифодалайди;

• корхоналар фаолиятидаги бутун ишлаб чиқариш ва хўжалик омилларининг ҳаракати, уларнинг ўзаро алоқадорлик натижасидир;

• корхоналарнинг мўътадил ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ва бошқа фаолияти учун зарур бўлган молиявий ресурслар билан таъминланганлиги ва улардан самарали фойдаланиш ифодасидир;

• корхоналарнинг бошқа хўжалик субъектлари, органлари ва ташкилотлари билан ўзаро алоқаларни ҳақиқий акс эттиришдир.

Молиявий таҳлил қуйидаги усулларда ўтказилиши мумкин:

1.        горизонтал таҳлилда ҳисобот давридаги молиявий ҳолатни ифодаловчи кўрсаткичлар ўтган давр билан таққосланади, яъни бу кўрсаткичларнинг динамикаси аниқланади;

2.        вертикал таҳлилда молиявий ҳолатга тааллуқли бўлган кўрсаткичларнинг таркибий тузилмаси ўрганилади. Масалан, корхона маблағларининг ёки уларни қопловчи манбаларининг ҳисобот давридаги таркиби ва уни ўтган даврга нисбатан ўзгариши ифодаланади;

3.        нисбий кўрсаткичлар таҳлилида молиявий ҳолат кўрсаткичлари ўртасидаги алоқа ўрганилади. Масалан, корхона маблағларининг ва уларнинг манбалари ўртасидаги алоқа, молиявий ресурслар ва улардан фойдаланиш ўртасидаги алоқа ифодаланади;

4.        таққослаш таҳлилида корхонанинг молиявий ҳолати унинг алоҳида бўлимлари молиявий ҳолати билан таққосланади, бу корхонанинг молиявий ҳолати бошқа корхоналарнинг молиявий ҳолати билан солиштирилади

5.        омиллар таҳлилида корхонанинг молиявий ҳолатига таъсир кўрсатувчи омиллар таҳлил этилади.

 

3.2.  Корхонанинг мулкий ҳолатига баҳо бериш

 

Янгича иш юритиш шароитида корхоналар мулкининг таркибини ўрганиш ва уни кўпайтириш йўлларини аниқлаш молиявий  таҳлилда муҳим ўрин тутади. Айниқса, балансга қараб корхона мол-мулки ва бойлигининг таркибини кузатиш, соф маблағ ҳолатини аниқлаш, имконият меъёрини ўлчашга ёрдам беради. Корхонанинг мулкий ҳолатига баҳо бериш солиштириш таҳлил баланси ёрдамида амалга оширилади.

Солиштириш таҳлил балансини ташкил этувчи жадвалининг таркиби қуйидагича:

1-устун  баланс моддалариининг тартиб рақамларини ўз ичига олган.

2-устунда баланс моддаларининг мазмуни келтирилган бўлади.

3,4-устунлари ҳисобот даврини йил боши ва охирига солиштириш таҳлил баланси  актив ва пассив моддаларининг абсолют қийматларини ўз ичига олади.

5,6-устунларда ҳисобот даврининг йил боши ва йил охиридаги нисбий кўрсаткичлари, яъни маълум баланс моддасининг жами суммасидаги улуши акс эттирилади.

7-устунда ҳисобот даврида баланс моддаларининг абсолют қийматлардаги ўзгаришлар ҳисоби юритилади.

8-устунда ҳисобот даврида моддаларнинг нисбий кўрсаткичлардаги ўзгаришлар ҳисоби юритилади.

Солиштириш таҳлил баланси жадвалининг қаторларида бухгалтерия балансининг умумлаштирилган моддалари акс эттирилади.

 

3.3.  Корхона баланси ликвидлилигининг таҳлили

 

Ликвидлилик корхонанинг ўз жорий активлари ҳисобидан қисқа мажбуриятларини бажариш қобилиятини кўрсатади. Корхона банкрот бўлганида, шунингдек, қисқа муддатли мажбуриятларини бажариш учун назарий жиҳатдан етарли миқдорда айланма маблағлар мавжудлигини аниқлаш зарур бўлган вазиятларда баланснинг ликвидлилиги масалалари айниқса жиддий бўлиб қолади. Корхона пассивининг 2-бўлими суммаларини активнинг 2-бўлим суммалари билан таққослаш орқали ликвидлилик даражасини аниқлаш мумкин. Агар айланма активлар суммаси мажбуриятлар суммасидан  ортиқ бўлса, корхона асосан ўз кредиторлари билан ҳисоб-китоб қилиш имкониятига эга бўлади.

Баланс ликвидлилигининг таҳлили қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

1) ликвидлилик даражасига қараб корхона активларини гуруҳлаштириш;

2) ликвидлилик даражаси камайиш тартибида гуруҳлаштирилган активларни жойлаштириш;

3) тўлов муддатларига қараб корхона мажбуриятларини гуруҳлаштириш;

4) тўлов муддатлари ўсиш тартибида гуруҳлаштирилган мажбуриятларни жойлаштириш

5) тўлов муддатлари ва ликвидлилик муддатларини ўзаро мос ҳолда корхона актив ва пассивларини жойлаштириб, солиштириш

Ликвидлилик даражасига қараб корхона активларини гуруҳлаштириш.

Корхона активлари ликвидлик даражасига қараб, қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

А1 –доимий активлар;

А2 – тез сотиладиган активлар;

А3 – секин сотиладиган активлар;

А4 – қийин сотиладиган активлар;

Доимий ҳаракатдаги активлар(А1) гуруҳига балансдаги барча пул маблағлари ва қисқа муддатли молиявий қўйилмалар, яъни қимматбаҳо қоғозлари киради. Бундай активлар доимо қарз мажбуриятларини тўлаш учун тайёр турган маблағ ҳисобланади ва пул маблағи кўп бўлган корхоналар билан иқтисодий алоқаларда ўзаро ҳисоб-китобларни келишилган муддатларда бажариш имконини беради.

Тез сотилувчи активларга(А2) баланснинг II бўлим активидаги дебитор қарзлар ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Бу маблағлар ҳам зарур бўлган ҳолларда тўлов воситаси бўлиб хизмат қилади.

Секин сотилувчи активларга (А3) баланснинг “Товар-моддий захиралари” тушунилиб, нақд пул маблағлари етишмаган ҳолларда тўлов мажбуриятларни қоплашга сарфланиши мумкин.

Қийин сотилувчи гуруҳларга (А4) эса «Асосий воситалар ва бошқа оборотдан ташқари активлар» киради. Бу мулк турли ишлаб чиқаришда узоқ муддат қатнашиб, ўз қийматини аста-секин яратилаётган маҳсулотларга ўтказиб боради. Шунинг учун ҳам асосий воситаларнинг пулга айланиб, тўлов воситаси ва мажбуриятларни узишга манба бўлиши кўп вактни талаб этади.

 Қарзни узиш даражаси жиҳатидан баланс пассивлари қуйидаги гуруҳларга ажратилади:

П1 – энг шошилинч мажбуриятлар – кредиторлар;

П2 – қисқа муддатли пассивлар – қисқа муддатли кредитлар;

П3 – узоқ муддатли пассивлар – узоқ муддатли кредит ва қарзлар бўйича мажбуриятлар;

П4 – доимий пассивлар – ўз маблағларининг манбалари.

Баланснинг биринчи гуруҳ тўлов мажбуриятларига (П1)баланснинг II бўлим пассивидаги кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ва ўз вақтида қайтарилмаган ссудалар киради.

Қисқа муддатли пассивлар гуруҳига (П2) II бўлим пассивдаги қолган бандлар, яъни банкнинг қисқа муддатли кредитлари. корхона хизматчилари учун банк кредитлари, қисқа муддатли қарзлар, келгуси давр ҳаражатлари ва тўловлар заҳираси, даргумон қарзлар бўйича заҳиралар ва бошқа қисқа муддатли пассивлар киради. Ўрта ва узоқ муддатли пассив дейилганда узоқ муддатли банк кредитлари ва узоқ муддатли қарз бандлари тушунилади. Доимий пассивлар гуруҳига эса I бўлим пассивидаги барча бандлар, яъни устав фонди, заҳира жамғармаси, махсус мақсадларга мўлжалланган фондлар, мақсадли молиялаштириш ва тушумлар, ижара мажбуриятлари, таъсисчилар билан бўладиган ҳисоб-китоблар, ўтган ва ҳисобот йилдаги тақсимланган фойда киради.

Бир вақтнинг ўзида қуйидаги шарт бажарилса, баланс мутлоқ ликвид ҳисобланади:

А1 > П1, А2 > П2, А3 > П3, А4 < П4

 

3.4.   Корхонанинг  молиявий барқарорлиги таҳлили

 

Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлил этиш, молиявий таҳлилнинг корхона молиявий ҳолатини умумий баҳолаш босқичидан кейинги энг асосий босқич бўлиб, корхонанинг молиявий барқарорлиги таҳлили босқичи ҳисобланади. Ушбу босқичда корхонанинг айланма маблағларини қоплашга корхонанинг ўз маблағлари етарли ёки етишмаслиги ҳам ўрганилади.

Баланс маълумотларга қараб корхонанинг айланма маблағлари қандай манбалар ҳисобига ташкил этилганлиги ўрганилади. Бундай таҳлилнинг зарурлиги шундаки, корхоналарнинг молиявий мустақиллиги, барқарорлиги, кредит олишга лаёқатлилигини аниқлашда ўзлик манбалар билан таъминланганлик кўрсаткичи муҳим аҳамиятга эгадир Корхонанинг молиявий барқарорлигини баҳолаш методикаси корхонанинг заҳира ва харажатларининг шаклланиши ўз ва қарз маблағлари ҳисобига таъминланишига асосланган. Корхонанинг молиявий барқарорлигини умулаштирувчи кўрсаткичлари бўлиб, заҳира ва харажатларни шакллантириш учун молиявий ресурсларнинг камомади ва ортиқчалиги хизмат қилади. Таҳлил қуйидаги тартибда амалга оширилади. Бунда баланс моделидан фойдаланамиз.

Баланс модели:

F + Z + R = U +КT + Kt

бу ерда:

F – Асосий воситалар ва номоддий активлар.

Z – Хом-ашё, материаллар,

R – Пул маблағлари,

U – Ўз маблағлари манбалари,

KТ – Узоқ муддатли кредитлар,

Кt – Қисқа муддатли кредитлар.

Заҳира ва харажатларни шакллантириш қуйидаги 3 кўринишда маблағлар билан таъминланиши мумкин:

1.заҳираларни қоплашга ўз маблағлар билан таъминланганлиги

 

Ec = Uc – F,

 

2. ўз маблағлари ва узоқ муддатли қарзлар ёрдамида заҳираларнинг шаклланиши:

 

ET = Uc + KT – F,

 

3. Умумий маблағ ёрдамида  заҳираларнинг шаклланиши:

 

Eж = Uс +KT   + Kt–F.

Юқорида келтирилган заҳира ва харажатларни шакллантиришнинг таъминланиши бўйича камомад ёки ортиқчалик  аниқланиши мумкин:

± Eс = Uc – F-Z,

± ET=   ET = Uc + KT – F-Z,

± Eжами = Uс –F+KT   + Kt-Z.

Корхонада молиявий аҳволни характерлаш учун молиявий барқарорликнинг 4 кўриниши мавжуд:

1. EС ≥ 0, EТ ≥ 0, Еж ≥ 0 – абсолют барқарорлик,

2.EC ≤0, ET ≥ 0, Eж: ≥ 0 – ўрта барқарорлик,

3. EC ≤ 0, ET ≤ 0, Eж ≥ 0 – кризис олди ҳолат,

4. EC ≤ 0, ET ≤ 0, Eж ≤ 0 – кризис ҳолат.

 

3.5.  Молиявий коэффициентлар таҳлили

 

Корхонанинг молиявий ҳолатини таҳлил қилищда қуйидаги молиявий коэффициентлардан фойдаланилади:

§          капитал таркиби кўрсаткичлари;

§          тўлов қобилияти (ликвидлик) кўрсаткичлари;

§          иш фаоллиги кўрсаткичлари;

§          рентабеллик кўрсаткичлари.

 

Тўлов қобилияти (ликвидлик) кўрсаткичлари субъектнинг кредиторлар олдидаги қисқа муддатли мажбуриятларини бажариш учун зарур бўлган маблағлари нисбатини ифода этади. Бунинг учун зарур бўлганда тезлик билан пул маблағларига айлантириш имконияти (ликвидлиги) юқори бўлган айланма маблағлар асос қилиб олинади.

Жорий ликвидлик коэффиценти (Кжл) субъектнинг йил давомидаги қисқа муддатли мажбуриятларини қоплаш учун маблағлари етарли ёки етарли эмаслигини аниқлаш учун ишлатилади. Бу коэффицент 1 ва 2 сонлари оралиғида бўлиши мақсадга мувофиқ:

,

бу ерда:

ПМ  – субъектнинг пул маблағлари;

МКк – қисқа муддатли молиявий қуйилмалар;

ДКс  – соф дебиторлик қарзи;

ТМЗ – товар-моддий заҳиралари;

Мкм – субъектнинг қисқа муддатли мажбуриятлари.

Тезкор ликвидлик коэффиценти (Кшл) субъектнинг қисқа муддатли мажбуриятларини қоплаш учун ликвидлиги юқорироқ маблағлари нисбатини акс эттиради:

.

Бу кўрсаткичнинг моҳияти шундан иборатки, айрим ҳолларда қисқа муддатли мажбуриятларнинг қайтариш муддати тугаб, тезда қарзни узиш зарурияти туғилганда товар-моддий қийматликларни пулга айлантириш имконияти бироз чегараланган, яъни уни сотиш жараёни чўзилиб кетиши мумкин. Банкдаги счетлар ва кассадаги пул маблағлари, қисқа муддатли молиявий қуйилмалар ва соф дебиторлик қарзлари эса нисбатан юқори бўлган ликвид молиявий ресурслар ҳисобланади.

Абсолют ликвидлик коэффиценти (Кал)  корхонанинг қисқа муддатли мажбуриятларини қоплаш учун абсолют ликвидликка эга бўлган пул маблағларининг нисбатини акс эттиради:

.

Иш фаоллиги коэффицентлари корхонанинг ўз маблағларидан қанчалик самарали фойдаланаётганини аниқлаш мақсадига хизмат қилади. Иш фаоллиги коэффицентлари корхонанинг маблағлари айланиши тезлиги, яъни маблағларнинг пул кўринишига ўтиши тезлигини ифодалайди ва хўжаликнинг тўловга қобиллигини ифодаловчи муҳим кўрсаткичлар сифатида юзага чиқади. Шунингдек, маблағлар айланишининг тезлашуви корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ошишига ҳам сабаб бўлади. Иш фаоллиги кўрсаткичларига қуйидагилар киради:

Активларнинг айланиши (АА) бу корхона активларига қўйилган маблағларнинг ҳар бир сўми қанча сўмлик сотилган маҳсулот қийматини келтирганини кўрсатади.

,

бу ерда:

ССТ- маҳсулот сотишдан соф тушум;

ЖАйк – корхона жами активларининг ўртача йиллик қиймати.

Дебиторлик қарзларнинг айланиши (ДА):

,

бу ерда:

ДК - дебитор қарзлари ўртача йиллик қиймати.

Дебитор қарзларнинг айланиши субъект уни неча кунда узиши мумкинлигини кўрсатади.

Кредиторлик қарзларнинг айланиши (КА):

,

бу ерда:

СМТ - сотилган маҳсулотнинг таннархи;

КК - кредитор қарзларнинг ўртача йиллик қиймати.

Кредитор қарзларнинг айланиши (кунда) хўжаликнинг мол юборувчилардан ўз қарзини узиш учун неча кун кераклигини кўрсатади.

Товар - моддий заҳиралари айланиши (ЗА):

,

бу ерда:

ТМЗ – товар-моддий заҳираларининг ўртача йиллик қиймати.

Товар-моддий заҳираларининг айланиши моддий-ишлаб чиқариш заҳираларини сотиш учун неча кун кераклигини кўрсатади.

Капитал таркиби кўрсаткичлари кичик тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли молиявий маблағлар (қуйилмалар) киритган кредиторлар ва инвесторларнинг ҳимояланиш даражасини акс этиради. У субъектнинг узоқ муддатли молиявий мажбуриятларини бажариш қобилиятини ифодалайди.

Мулк коэффиценти (Км) кичик тадбиркорлик субъектларининг жами капиталида ўз хусусий капиталининг улушини кўрсатади:

Км= ХК/ЖАйк,

бу ерда:

ХК – субъектнинг хусусий капитали қиймати;

ЖАйк – субъект жами активларининг ўртача йиллик қиймати.

Субъект мулкдорлари жами капитал таркибида ўз капитали улуши юқори бўлишидан манфаатдор бўладилар. Бу коэффицент бирдан юқори бўлиши мақсадга мувофиқ. Чунки, у субъектнинг иш фаоллиги тушиб кетган ҳолларда кўп йўқотишлардан асрайди ва кредитлар жалб этиш учун гарови сифатида чиқади.

Молиявий қарамлик коэффиценти (Кмк) субъектнинг ташқи қарзларга боғлиқлик даражасини ифодалайди:

,

бу ерда:

КК – қарз эвазига жалб этилган капитал қиймати;

ХК – субъектнинг хусусий капитали қиймати.

Бу кўрсаткич қанча юқори бўлса, субъектнинг қарзлари шунча кўп ва банкротлик хатари шунча юқори бўлади. Рақобатли бозор муҳитида бу кўрсаткич бирдан юқори бўлмаслиги мақсадга мувофиқ.

Кредиторларнинг ҳимояланганлиги коэффиценти (Ккх) кредиторларнинг берилган кредитлар фоизлари тўланмаслигидан ҳимояланганлиги даражасини белгилайди:

,

бу ерда:

СФ – солиқлар ва фоизлар тўлангунга қадар соф фойда;

ФХ –  ҳисобот даврида фоизларни тўлаш харажатлари.

Бу кўрсаткич хўжаликнинг ҳисобот даврида фоиз харажатларини тўлаш учун неча марта маблағ ишлаб топганини кўрсатади ва қанча юқори бўлса, кредиторлар учун шунча муҳим ҳисобланади.

Рентабеллик кўрсаткичлари барча субъектлар фаолиятининг энг асосий ва якуний кўрсаткичидир.

Субъект фаолиятини таҳлил қилишда фойданинг умумий суммаси билан бирга, у қандай харажатлар эвазига олинаётганлигини, маблағлар қандай даражада айланаётланлигини билиш мулкдорлар, шериклар ва кредиторлар учун ўта аҳамиятли ҳисобланади. Шунинг учун корхонанинг молиявий ҳисоботида фойдалилик даражаси ва маблағлар айланишини ифода этувчи қуйидаги кўрсаткичлар акс эттирилади

Активлар рентабеллиги. (РА):

,

бу ерда:

СФ – соф фойда;

ЖАйк – субъект жами активларининг ўртача йиллик қиймати.

Субъектнинг жами активлари рентабеллиги субъект активларига қўйилган маблағларнинг бир сўмига тўғри келадиган соф фойда, активлардан қанчалик даражада фойдаланилганлигини ифода қилади.

Сотилган маҳсулотнинг рентабеллиги (РСМ):

,

бу ерда:

РСМ– сотилган маҳсулот рентабеллиги;

СФ – соф фойда;

ССТ – маҳсулот сотишдан соф тушум.

Сотилган маҳсулотнинг рентабеллиги сотилган маҳсулотнинг ҳар бир сўми қанча ялпи фойда ёки соф фойда келтирганини кўрсатади.

Хусусий капиталнинг рентабеллиги (РХК):

,

бу ерда:

СФ – соф фойда;

ХК  хусусий капиталнинг ўртача йиллик қиймати.

Мулкдор томонидан киритилган капиталдан фойдаланиш самарадорлигини аниқлашда фойдаланилади ва бу кўрсаткич бошқа  қимматли қоғозлар киритилганда олиниши мумкин бўлган даромад билан солиштириш имконини беради.

 

 

 

 

 

 

 

4. КУРС ИШИНИНГ БЎЛИМЛАРИ

 

1.       Берилган маълумотлар

2.       Молиявий таҳлилнинг  мақсади, вазифалари ва услуби

3.       Корхонанинг мулкий ҳолатига баҳо бериш

4.       Баланс ликвидлилигининг таҳлил

5.       Корхоналарнинг молиявий барқарорлиги таҳлили

6.       Молиявий  коэффициентлар таҳлили

7.       Хулоса ва тавсиялар

8.       Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

 

5.  КУРС ИШИ БУЙИЧА ТАЛАБЛАР

 

1.       Курс ишининг ҳар бир бўлими ҳам назарий , ҳам малий жиҳатдан тўлиқ ёритилиши керак.

2.       Ҳар бир талаба курс иши вариантларини журнал тартиб рақами бўйича олади.

3.       Курс иши жорий йил май ойининг 10 кунигача топширилади.

4.       Курс ишини топширмаган талабалар якуний назоратга киритилмайди.

 

 

6.  ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

 

1. Абдуллаева Ш.А. Пул,кредит ва банклар . Ўқув қўлланма-Т.:Молия., 2003

2. Абдуллаева Ш.А. Банк иши. Ўқув қўлланма. -Т.: Молия., 2004

3. “Ўзбекистон  Республикаси  Марказий  банки туғрисида”ги қонун.Т.: 1996.

4. Вахабов А.В., Сирожиддинова З.Х. Государственный бюджет. Т.: Молия  2006

5. Лаврушин О.И. Банковское дело. Учебник.-М: Ф и С. 2004

6. Красс М.С., Чупрынов Б.П. Математика для экономистов. Питер, Финансы 2007

7. Жумаев Н., Бурханов У. Молиянинг долзарб муаммолари

Т:  Молия  2003

МУНДАРИЖА

 

КИРИШ……………………………………………………………..3

1.       КУРС ИШИНИНГ МАКСАДИ………..……………………...4

2.       КУРС ИШИГА ТОПШИРИК…………………………………4

3.       КУРС ИШИНИ БАЖАРИШ УЧУН УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР…………………………………………………...5

3.1. Молиявий таҳлилнинг мақсади, вазифалари ва слуби……5

3.2.Корхонанинг мулкий ҳолатига баҳо бериш………………...6

3.3.Корхона баланси ликвидлилигининг таҳлили……………...7

3.4.Корхона молиявий барқарорлиги таҳлили………………….9

3.5. Молиявий  коэффициентлар таҳлили…………………......11

4. КУРС ИШИНИНГ БЎЛИМЛАРИ………....…..……………...17

5. КУРС ИШИ БУЙИЧА ТАЛАБЛАР…………………………..17

6. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР………………………...17

 

 

 

 

 

5340100 «Иқтисодиёт» йўналиши кундузги ўқув

шакли талабалари учун мўлжалланган

Пул   муомиласи,   молия  ва  кредит”

 фанидан курс иши учун услубий кўрсатма

 

 

“Иқтисод” кафедраси мажлисида муҳокама қилинган(_№ __баённома, 2008 йил __) ва

ТАТУ Илмий-услубий Кенгаши томонидан

нашрга тавсия этилди.( ИУК_____ баённома,

2008 йил_____)

 

 

Тузувчилар:                 Н.Б. Мухамадалиева

Х. А. Собирова

             Муҳаррир:                   

 

Масъул муҳаррир:       “Иқтисод” каф. мудири, доц. Т.М.Буткеева

 

 

 

 

Бичими-----Адади ------   Буюртма ---

Тошкент Ахборот Технологиялари Университети

“Алоқачи” нашриёт-матбаа марказида чоп этилди.

Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 108 уй.