ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

Олий таълимнинг 5340100 (иқтисодиёт) ва 5340200 (бошкарув) йуналишлари бакалаврлари учун

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

       

         

ИҚТИСОДИЙ ГЕОГРАФИЯ

                                                                     фанидан

услубий қўлланма

(маъруза матнлари)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент-2012

 

 

Ходжиев Х. Ж., Мухаммадалиева Н.Б.

  “Иқтисодий География” фани ( маърузалар матнлари).

   Тошкент: ТАТУ, 2012, _____ б.

 

    Ушбу маърузалар матнларида  янги иқтисодий шароитда ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш тамойиллари ва омиллари, дунё сиёсий харитаси, дунё хўжалигини шаклланиши,   ривожланиши ва жойланиши,  айрим ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий географик таснифи баён этилган. Матнлар тўпламида мустақил Ўзбекистоннинг янги иқтисодий шароитда ривожланиш хусусиятлари, табиий ва мехнат ресурслари, улардан самарали фойдаланиш масалалари ёритилган. Шунингдек, матнларда Республика иқтисодиёт тармоқларида юз бераёт-ган катта узгаришлар, хўжалик тармоқларининг худудий жойланиши ва ривожланиш истиқболлари, мамлакатимизнинг чет давлатлар билан алоқаларининг хар томонлама ривожланиши  устида сўз боради. Матн барча  иқтисодиёт таълим йуналишлари талабалари учун мўлжалланган.

 

                    Кириш

 

Олий мактабни замон талабига мос ва хос бўлган дарсликлар, ўқув ва услуби қўлланмалар билан таъминлаш масаласи ўзининг долзарб аҳамиятга эга эканлиги билан ажралиб туради. Чунки, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш босқичи вазифаларининг ижобий ҳал этилиши кўп жиҳатдан халқ хўжалигини ҳар томонлама етук, билимдон, дунёқараши кенг кадрлар билан таъминлашга боғлиқдир. Бу масалани эса, ўз-ўзидан маълумки, замонавий дарслик ва ўқув қўлланмаларисиз ҳал этиш мумкин эмас.

Шу боисдан ҳам мазкур ўқув қўлланма жаҳон ва мамлакатимиз иқтисодиётида, табиатдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш жараёнларида сўнгги йилларда бўлиб ўтган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, энг янги статистик маълумотлар асосида тайёрланди. Бундан кўзда тутилган бош мақсад ҳар томонлама етук, танқидий ва эркин фикрлай олувчи миллий кадрларни етиштиришдир.

Ушбу фикр доирасига таянган ҳолда «Иқтисодий география» ўқув қўлланмасида фан предметига, ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши ва ҳудудий ташкил этилишини ифодаловчи қонуният ва категорияларга, дунё сиёсий харитаси мазмунига, жаҳон аҳолисининг сони, динамикаси ва таркибига, жаҳон хўжалиги ва унинг энг муҳим тармоқлари ҳисобланган саноат ҳамда қишлоқ хўжалигига, мамлакатимизнинг табиий ва инсон ресурсларига, иқтисодиёт тармоқлари, ташқи иқтисодий алоқалари ва жараёнларига, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда жаҳон мамлакатларининг сони, ҳудудий таркиби, ўрни, аҳамияти ва типологиясига оид илмий ишланмалар, ёндашувлар, маълумотномалар инобатга олинди.


I боб. «Иқтисодий география» фанининг объекти, предмети ва мазмуни

1.1. «Иқтисодий география» фанининг предмети ва объекти»

Иқтисодий география динамик фанлардан бири бўлиб, барча ижтимоий фанлар каби социал-сиёсий ва иқтисодий жараёнларнинг бевосита таъсирида бўлмоқда. Ижтимоий фанларнинг, шу жумладан иқтисодий географиянинг ривожланишига умумфалсафий омил (ҳар қандай фан ички мантиқий тараққиётининг диалектикаси) билан бир қаторда, «социал буюртма» ҳам катта таъсир кўрсатмоқда.

«Социал буюртма»нинг ифодаси унинг мафкураси ва стратегияси тарихий тараққиётнинг маълум босқичида жамиятдаги мавжуд сиёсий ҳолат билан аниқланади. Шунинг учун ҳам сиёсий омил ижтимоий фанларнинг ривожланиш жараёнининг доимо асоси бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда.

Айнан шу даврда иқтисодий раёнлаштиришнинг асосий: иқтисодий, энергетика, транспорт, мажмуали ривожланиш, миллий ва истиқболли йўналиш принциплари ишлаб чиқилди. Иқтисодий раёнлаштиришнинг ушбу фундаментал, илмий асосланган принциплари ҳозирги кунга қадар ўзларининг долзарб аҳамиятини йўқотгани йўқ.

Ҳозирги кунда илмий ва фундаментал аҳамиятини сақлаб қолган саноатни жойлаштириш прициплари ҳақида алоҳида тўхталмоқ жоиз. Саноатни энергия, хом-ашё ва ёқилғи манбаларига яқинлаштириш; саноатни меҳнат ресурсларининг миқдор ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш; регионлар, республикалар саноатини мажмуали ривожлантириш; саноатни регионлар, республикалар, вилоятларни ихтисослашганлигини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш; фойдали қазилма бойликларидан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда бошқа принциплар шулар жумласидандир.

Эволюцион тараққиёт натижасида иқтисодий география социал-иқтисодий географияга айланди. Иқтисодий географиянинг илмий-тадқиқот объекти оддийдан мураккаб томон ўзгарди, ривожланди. Уни қисқача қуйидагича ифодалаш мумкин. Ишлаб чиқариш- Хўжалик-ишлаб чиқарувчи кучлар-ҳудудий ишлаб чиқариш комплекслари (ҲИЧК)-ишлаб чиқарувчи кучларнинг ҳудудий тизимлари (ИЧКҲТ)-ҳудудий социал-иқтисодий тизимлар (ҲСИТ).

Фан предмети ҳам иқтисодий география илмий таҳлилининг янги усулларини тадбиқ этиш, илмий башорат ва бошқариш методологиясини ўзлаштириш мобайнида, аста-секин кенгая борди.  Иқтисодий географиянинг фундаменталлиги, унинг ҳудудий ёндашиши орқали доимо сақланиб турган фан предметининг ривожи мажмуалилик ҳамда тизимлилик ғояларининг шаклланиши ва ўзлаштирилиши йўлидан борган.


География жамияти томонидан табиий географиянинг социал-иқтисодий географияга айланганлиги расмий равишда тасдиқланди ҳамда мазкур фаннинг кенгайтирилган ифодаси келтирилди: «Иқтисодий ва социал география ҳудудий социал-иқтисодий тизимларнинг шаклланишини, ривожланишини ҳамда уларни ижтимоий ишлаб чиқаришни такрор барпо қилиш ва атроф-муҳит билан ўзаро алоқадорлиги жараёнида бошқариш жиҳатларини тадқиқ этади».

1.2.      «Иқтисодий география» фанининг тадқиқот усуллари

Маълумки, ишлаб чиқариш кучларининг ҳудудий ташкил этилиши масалаларини иқтисодий ва ижтимоий география билан бир навбатда иқтисодиёт фанлари ҳам ўрганади. «Иқтисодий география» ишлаб чиқаришни ҳудудий ташкил этиш жиҳатларини ўргана бориб, ҳудудий социал иқтисодий тизимларнинг шаклланиши ва ривожланиш хусусиятларини кенг кўламда тадқиқ этади. Бу борада у, фан доирасида ишлаб чиқилган қуйидаги илмий концепцияларга таянади:

-иқтисодий ривожлантириш концепцияси-муайян мамлакат, иқтисодий раёнларининг мураккаб тизими бўлиб, қонуний тарзда шаклланади;

-ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари концепцияси- ишлаб чиқариш корхоналари, аҳоли яшаш жойларини чегараланган ҳудуд ёхуд иқтисодий раён ёки кичик раён ҳудудида ўзаро уйғунлашуви;

-энергия ишлаб чиқариш сикллари концепцияси- раён барпо этувчи қонуниятлар сикли. Шу ўринда иқтисодий географияни регионал иқтисодиёт билан узвий алоқадор эканлигини таъкидлаб ўтиш зарур. Айни пайтда иқтисодий география фанида ҳудудий ёндашув яхши ривожланганлигини ва ундан кенг фойдаланилаётганлигини эсдан чиқармаслик лозим. Ана шу хусусиятлар иқтисодй география билан иқтисодиёт фанларининг тадқиқот усуллари ўртасида узвий алоқадорлик мавжудлигини кўрсатади.

Иқтисодий географияда анъанавий тадқиқот усуллари қаторига таққослаш ва картографик усуллар киради.

Таққослаш усули тадқиқот мақсади аниқ белгилангандан кейин, яъни географик объектларни уларга хос белгилар (майдон, миқдор, ҳажм ва бошқалар) бўйича таққослашга асосланади. Бинобарин иқтисодий ривожланган, ривожланаётган ва қолоқ мамлакатларга хос жами кўрсаткичлар таққослаш йўли билан баҳоланади.

Иқтисодий географияда юқоридаги усуллардан ташқари тизимли ва мажмуали ёндашувлардан ҳам кенг миқёсида фойдаланилмоқда. Мазкур усулларнинг самарали жиҳатлари шундан иборатки, улар барча объектларни ўзаро алоқадорлик ва боғлиқликда ўрганишга имкон беради.


1.3. Иқтисодий географиянинг замонавий тизими

Иқтисодий географиянинг дифференцияланиши бир вақтнинг ўзида интеграцияланиши жараёни билан тўлдирилиб борилган. Шунинг учун социал-иқтисодий географиянинг замонавий тизимида чуқур ихтисослашган фанлар билан бир қаторда мажмуали, интеграл, синтетик фанлар ҳам вужудга келди.

Замонавий социал-иқтисодий географиянинг негизини уч мажмуали фан: аҳоли географияси, иқтисодий география ва социал география ташкил этади.

Ҳозирги вақтда социал-иқтисодий география ижтимоий географияга айланмоқда. Ижтимоий географик фанларнинг контурлари кўриниб қолди. Маданият географияси, дин географияси, сиёсий география, энтогеография ва бошқалар шулар жумласидандир.

Социал-иқтисодий географиянинг ижтимоий географияга айланиши келажак масаласидир.

Ҳозирги кунда социал-иқтисодий география ҳар хил функционал хусусият ва ҳудудий даражага эга бўлган ҳудудий социал- -иқтисодий тизимларни (ҲСИТ) башорат қилиш ва бошқариш мақсадида тадқиқ этади.

1.4. «Иқтисодий география»нинг ривожланиши.

Ўзбекистон иқтисодиётини ихтисослашиши ва мажмуали ривожланишини халқ хўжалиги тармоқлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг сифати ва жаҳон бозорида рақобатбардош эканлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилиш ниҳоятда зарурдир. Ана шу асосида мамлакатни жаҳон хўжалигига интеграцияланиши масаласи ҳал қилинади.

 ХХ-асрнинг 50-йилларида республикада Ўзбекистон иқтисодий географиясининг муҳим йўналиши сифатида шаҳарлар географияси шаклланди. Унинг асосчиси ва тарғиботчиси бўлиб, Фарғона водийси шаҳарларининг шаклланишини тадқиқ этган Н.В.Смирнов ҳисобланади. Кейинчалик бу илмий йўналиш яна ҳам кенгайди. Ўзбекистон янги шаҳарлари (Аҳмедов E.А.), пойтахт шаҳри Тошкент (Раимов Т.И.), Қуйи Амударё шаҳарлари (Иномов И.) ва бошқалар ўрганилди. Ўзбекистон иқтисодий географияси «аҳоли» блокининг ривожланишига катта таъсир кўрсатган, муҳим тадбирлар қаторида М.Қ.Қорахонов бошчилигида ташкил қилинган ва Ўрта Осиё аҳолиси муаммоларига бағишланган (Тошкент, 1965-1971), конференциялари ҳақида алоҳида ўрин тутади. Улар республикада аҳоли географиясини ва унинг асосий йўналишлари: аҳолини такрор барпо этиш географияси, аҳоли миграцияси географияси, шаҳарлар географияси, қишлоқлар географияси, меҳнат ресурслари географияси ва бошқаларнинг тез суръатлар билан ривожланишини таъминлайдиган муҳим омиллар бўлиб, хизмат қилди.

70- ва 80-йилларда аҳоли мавзуси бўйича қатор номзодлик диссертациялари муваффақиятли ҳимоя қилинди (Солиев А., Қаюмов А., Янгибоев М., Сафаров И., Тиллаев Р., Имомов Ш., Маллабоев Т., Голдфарб Б., Махмудов Б., Ғаниев А., Бўриев М., Садуллаев А. ва бошқалар).

80-йилларнинг сўнгги ва 90-йилларнинг дастлабки даврида Салимов Х. томонидан Ўзбекистон аҳолисининг социал-географик ривожланиши, Ота-Мирзаев О.Б. томонидан Ўзбекистон шаҳар аҳолиси ва аҳоли манзилгохларининг ривожланиши, Қаюмов А. томонидан Ўзбекистон меҳнат ресурсларининг социал-географик ривожланиши муаммолари бўйича докторлик диссертациялари муваффақиятли ҳимоя қилинди.

1.5. «Иқтисодий география» фанининг вазифалари

Келажакда Ўзбек миллий социал-иқтисодий географияси асосий эътиборни бозор иқтисодиёти шаклланаётган шароитда республика ишлаб чиқариш кучларини ҳудудий ташкил қилинишининг фундаментал масалаларини тадқиқ этишга қаратиши лозим.

Республика ижтимоий географларининг асосий фаолияти қуйидаги иқтисодий географик муаммоларни:

         бозор муносабатларининг шаклланиши шароитида Ўзбекистон халқ хўжалигини ҳудудий    ташкил     қилинишининг    ва    макроиқтисодиётнинг    таркибини    тубдан ўзгартиришнинг назарий-методологик масалаларини;

республика саноати тармоқлар ва ҳудудий таркибини такомиллаштириш;

         қишлоқ   хўжалигини   ихтисослашишини   ва   мажмуали   ривожланишини,   унинг ҳудудий ташкил этилганлигини мукаммаллаштириш;

         қишлоқ  хўжалиги   асосий   тармоқларининг   (пахтачилик,   боғдорчилик  ва узумчилик,  чорвачилик ва ҳ.к.) ривожланиши ва ҳудудий ташкил қилинишининг регионал масалаларини;

         Ўзбекистонни жаҳон хўжалигига интеграцияланиши, уни халқаро географик меҳнат тақсимотида иштирок этиши ва мамлакатлар халқаро иқтисодий алоқаларни шакллантиришнинг географик муаммоларини;

         табиатдан ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий-географик ва социал-географик муаммоларини;

Ўзбекистоннинг     иқтисодий     ва      социал раёнлаштириш муаммоларини;

         республикада, вилоят ва регионларда социал инфраструктурани шакллантириш ва ривожлантиришнинг иқтисодий-географик муаммоларини;

         Ўзбекистон аҳолиси ривожланишининг социал-географик муаммоларини;

         республика   аҳолиси   жойланиши   ҳамда   унинг   ҳудудий  тизимларини такомиллаштириш муаммоларини;

         урбанизациянинг ривожланиши ва республика аҳолиси сифат кўрсаткичларини мукаммаллаштириш муаммоларини;

 

 

Асосий таянч тушунчалар

Методика - илмий тадқиқотни амалга ошириш учун зарур бўлган техник ва ташкилий ёндашувлар мажмуи.

Методология - фан тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этувчи назарияни муҳим элементларининг мажмуи; методология назарияда фарқли ўлароқ янги билим манбаи ҳисобланмайди;

Тадқиқот объекти - маълум фан тармоғи ўрганадиган воқеа ва ҳодиса, табиий-ҳудудий комплекслар, иқтисодий -ижтимоий георафияда ҳудудий социал-иқтисодий тизимлар.

Тадқиқот усули - умумий тарзда мақсадга эришиш йўлини англатади. Умумий илмий ва айрим фанларнинг махсус тадқиқот усуллари мавжуддир.

Тадқиқот предмети - маълум фан ва тармоғига тааллуқли объектнинг тадқиқ этиладиган жиҳатлари.

Қисқача ҳулосалар.

-«Иқтисодий география» ҳудудий социал иқтисодий тизимларнинг шаклланишини, ривожланишини ҳамда уларни ижтимоий ишлаб чиқаришни такрор барпо қилиш ва атроф-муҳит билан ўзаро алоқадорлиги жараёнида бошқариш жиҳатларини тадқиқ этади.

-Замонавий социал-иқтисодий географиянинг негизини уч мажмуали Фан: аҳоли географияси, иқтисодий география ва социал география ташкил этади.

Назорат ва муҳокама учун саволлар.

1. Иқтисодий география фанининг ривожланишига айрим даврларда таъсир кўрсатган
омиллар ва сабаблар ҳақида ўз фикрингизни билдиринг?

2.    Иқтисодий   георафия   фани   объектининг   революцияси   деганда   нимани тушунасиз?

3. Социал-иқтисодий георафия фанининг ифодасини айтиб беринг.

4.    Ҳудудий    социал-иқтисодий    тизимлар    ва    уларнинг    таркиби    тўғрисида билганларингизни сўзлаб беринг.

 

 

 

 

 

 

 

II-боб. Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва принциплари.

2.1. Ишлаб чиқариш жараёни ҳақида тушунча.

Ишлаб чиқариш - бу жамият фаолиятининг энг муҳим жиҳатидир. Ишлаб чиқариш жараёнида иқтисодий ресурслар ишлатилади, маҳсулотлар ва хизматлардан иборат ҳаётий неъматлар яратилади. Ишлаб чиқариш юз бериши учун унинг омиллари ҳаракатга келиши шарт. Француз иқтисодчиси Ж.Б.Сей ишлаб чиқаришнинг уч омили назариясини асослаб, уларга ер, капитал ва меҳнатни киритган ҳамда уларнинг ўзаро таъсири ишлаб чиқариш эканлигини қайд этган.

Ишлаб чиқаришнинг уч омили борлигидан К.Маркс таълимоти ҳам келиб чиқади, лекин уларни иш кучи, меҳнат предметлари ва меҳнат воситалари деб атайди.

Ҳозирги ғарб мамлакатларида йирик иқтисодчилар иқтисодий ресурс деган тушунчани олға суриб, уларга ер, капитал, меҳнат ва ниҳоят тадбиркорлик қобилиятини киритадилар. Яъни, тўртинчи омил ҳам мавжуд дейдилар. Ишлаб чиқаришнинг умуминсоний фаолият деб қаралиши, унинг шахсий-инсоний ва моддий-ашёвий омиллари борлигидан далолат беради. Шахсий-инсоний омил деганда, иш кучини, унинг амал қилиш натижаси бўлган меҳнатни тушунтириш керак. Иш кучи-бу инсоннинг меҳнат қилишга қаратилган жисмоний ва ақлий қобилиятидир. Шу сабабли, ишлаб чиқаришнинг моддий ашёвий омиллари ҳам борки, уларга табиий бойликлар, яратилган ашёлар (меҳнат предметлари) ва ниҳоят меҳнат воситалари - қурўллари киради.

Меҳнат билан табиатни бойлик манбаи сифатидаги аҳамияти бир хил эмас. Бир мамлакат ишлаб чиқариши у ердаги табиий бойликка таянса, бошқасиники асосан меҳнатга таянади. Масалан, Қувайт ёки Саудия Арабистонининг иқтисодий ривожига асосий ҳисса қўшган омил - бу улар табиатининг нефтга бой бўлишидир. Аксинча, табиий ресурслар камёб бўлган Япония, Корея республикасини иқтисодий "гуллаши"нинг асосий омили- бу меҳнат, аниқроғи интеллектуал меҳнат, яъни шахсий-инсоний омилдир.

Ишлаб чиқариш икки қисмга бўлинади:

1. Моддий ишлаб чиқариш - моддий шаклдаги маҳсулотларни, масалан, озиқ-овқат, кийим-кечак, турар жой ва бошқаларни яратиш ҳамда ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хизматларни яратиш, масалан юк ташиш, йўл хизмати кўрсатиш, ишлаб чиқариш ахборотини узатиш ва ҳокозолардир. Мазкур соҳага саноат транспорт, алоқа, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа шу каби тармоқлар киради.

2. Номоддий ишлаб чиқариш - бу моддий шаклга эга бўлмасада, аҳоли учун зарур хизматларни ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.

2.2. Меҳнат тақсимоти ва ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви

Ҳар қандай ишлаб чиқариш авваламбор умуминсоний иқтисодий фаолият бўлиб, унга хос белгилардан бири - бу ихтисослашувдир.

Ихтисослашув - ишлаб чиқаришнинг муайян маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишга мослашувидир. Ихтисослашув асосида меҳнат тақсимоти туради. Ҳар бир меҳнат тури аниқ бир маҳсулотни ёки унинг баъзи-бир қисмини яратишга қаратилади. Жамият аъзоларининг меҳнати- бу ижтимоий меҳнат бўлиб, унинг турлари ихтисослашади.

Меҳнат тақсимоти - ижтимоий меҳнатни мустақил вазифаларни бажарувчи меҳнат турларига ажралиши жараёнидан иборатдир. Меҳнат тақсимоти, меҳнат турларини кўпайтириб, уларни айрим кишиларга касб сифатида биркитиб қўяди. Ишлаб чиқаришда ҳар хил меҳнатни бажарувчи кишилар қатнашадики, уларни инглиз иқтисодчиси Адам Смит "Иқтисодий индивидлар" деб атаган. Меҳнат тақсимоти ана шу кишиларнинг ўзаро муносабатда бўлишини тақазо этади.

Унинг воситасида кишилар ўз фаолияти билан бир-бирига хизмат қилади, яъни кишилар бошқаларнинг аниқ меҳнати натижаларидан баҳраманд бўладилар.

Фаолият турлари бўйича қараганда, меҳнат тақсимоти уч йўналишда ривожланади: умумий. хусусий. қисман.

Умумий меҳнат тақсимоти - йирик меҳнат турларининг бир-биридан ажралиб, мустақил аҳамият касб этиши, меҳнатнинг йирик соҳаларга бўлинишидир. Бунга меҳнатнинг моддий ва номоддий, саноат ва қишлоқ хўжалиги, транспорт ва қурилиш, савдо ва маиший хизмат, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги меҳнат турларига ажралиши мисол бўлиши мурнкин. Шу жиҳатдан олганда, индустриал меҳнат, аграр меҳнат, хизмат кўрсатиш меҳнати мавжуддир.

Хусусий меҳнат тақсимоти - йирик соҳалар ичидаги меҳнат тақсимоти. Муайян соҳадаги бир меҳнатдан бошқаси ажралиб чиқиб ихтисослашади, меҳнат турлари кўпаяди. Масалан, қишлоқ хўжалигидаги аграр меҳнат чорвачилик, деҳқончилик, боғдорчилик меҳнат турларига ажралади. Саноатда ҳам шундай жараён юз беради, хусусан ундириш ва қайта ишлаш, оғир ва енгил саноат меҳнат турлари ажралиб чиқади. Машинасозликни олсак, у ерда автомобилсозлик, тракторсозлик, самолёцозлик, станоксозлик каби тармоқларга хос меҳнат турлар пайдо бўлган.

Қисман меҳнат тақсимоти - корхона доирасида бўладиган меҳнат турларининг ўзаро ажралиб, ихтисослашиши. Масалан, қурилиш корхоналарида меҳнат ғишт терувчи, сувоқчи, бўёқчи, дурадгор, электрпайвандчи каби турларга ажралади.

Меҳнатнинг фаолият турлари бўйича тақсимланиши билан биргаликда, унинг муайян ҳудуд доирасида ҳам тақсимланиши юз беради. Меҳнатнинг ҳудуд миқёсида тақсимланиши икки хил бўлади:

            1. Ҳудудий меҳнат тақсимоти - муайян мамлакат доирасида айрим ҳудудлар ёки   минтақалардаги   меҳнатнинг   ихтисослашуви.   Халқаро меҳнат тақсимоти - меҳнатнинг миқдори ва сифатини ҳисобга олиб, унинг малакатлар ўртасида маълум нисбатда ва иқтисодий нафни кўзлаган ҳолда тақсимланиши. Бу меҳнат турининг бир-биридан ажралиши эмас, балки мавжуд меҳнат турларининг айрим мамлакатларга уларнинг устивор фаолияти сифатида бириктирилишидир.

Халқаро меҳнат тақсимоти- ижтимоий меҳнатнинг турли давлатлар ёки давлатлар гуруҳи ўртасида тақсимланиши, ишлаб чиқаришнинг байналминал миқёсда ихтисослашувини билдиради, давлатлараро иқтисодий алоқаларни заруратга айлантиради.

Меҳнат тақсимотининг муқаррар юз бериши ва давом этиши маълум иқтисодий қонун таъсирида боради. Умумиқтисодий қонунлар жумласига меҳнат тақсимоти қонуни ҳам киради, унга биноан меҳнат турлари узлуксиз равишда бир-биридан ажралиб, янги меҳнат турлари узлуксиз пайдо бўлиб, меҳнатнинг ихтисослашиб бориши унинг унумдорлигини оширади. Мазкур қонун иқтисодиёт тараққиётининг ҳамма босқичларига хосдир.

2.3. Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришнинг асосий қонуниятлари

Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва ҳудудий ривожлантириш қонуниятларига қуйидагилар киради:

1. Ишлаб чиқаришни ҳудудий оқилона ташкил этиш қонунияти. Бунга мувофиқ ишлаб чиқариш корхоналарини илмий техника тараққиётининг ютуқлари асосида, иложи борича манбаларга яқин жойда жойлаштириш мақсадга мувофиқ. Масалан,cувни кўп талаб қиладиган тармоқларни имкон қадар йирик ва самарали сув манбаларига яқин жойлаштириш маъқул. Меҳнатни кўп талаб қилувчи (сермеҳнат) тармоқларни эса меҳнат ресурслари шаклланган марказларга яқинроқ. Кундалик истеъмол қилинувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни истеъмолчиларга яқинроқ жойлаштириш. Демак, комбинатлашув маълум бир турдаги хом-ашёни чуқур технологик қайта ишлаш, унинг чиқиндиларидан тўла фойдаланган ҳолда барча маҳсулотлар ишлаб чиқаришни англатади. Худди шу маънода комбинатлашув "тўнтарилган" кооперациядир.

Комбинатлашув бир географик нуқтада, ҳатто корхоналар бирлашмаси доирасида каттароқ жой ёки раёнда ҳам бўлиши мумкин.

Халқ хўжалиги тармоқлари орасида эса у айниқса қора ва рангли металлургия, кимё, ўрмон, озиқ-овқат, енгил ва қурилиш саноатига тегишлидир. Хуллас, бу шаклни қаерда "комбинат" сўзини учрацак, уни ўша соҳада кўрамиз, ҳатто аҳолига хизмат кўрсатувчи тармоқларда ҳам (маиший-хизмат комбинатлар).

Тўқимачилик комбинатлари йигирув, бўёқлаш, тайёрлаш сехларидан иборат. Хом ашё битта- пахта толаси ёки пилла маҳсулоти.


Ҳозирги шароитда мамлакат иқтисодиётини ҳам "пастдан", ҳам "юқоридан" қуриш лозим. Бинобарин, хорижий давлатлар сармоялари орқали ёки улар билан хамкорликда барпо этилаётган саноат корхоналари учун уларга зарур бўлган технологик қисмлар, детал ва дастгоҳларни ўзимизда тайёрлаш имкониятларини вужудга келтириш замон талабидир. Шу билан бирга мавжуд имконият ва ресурслардан тўла фойдаланган ҳолда мамлакатимиз ҳудудида кўпроқ тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни ривожлантиришга аҳамият бериш лозим.

2.4. Ишлаб чиқаришни ҳудудий ташкил этишнинг асосий омиллари

Ишлаб чиқариш тармоқларини жойлаштиришда хом ашё, ёқилғи, электр-энергия, сув, иқлим, меҳнат ресурслари, истеъмол ва транспорт, иқтисодий географик ўрин каби омиллар эътиборга олинади. Шунингдек, экология, ИТТ ва бозор иқтисодиёти омилларининг бу борадаги аҳамияти ҳам ортиб бормоқда.

Ушбу омилларни табиий, иқтисодий, ижтимоий ва экологик гуруҳларга бирлаштириш мумкин. Уларнинг моҳияти ва таъсирчанлиги жамият ўзгариши билан ўзгариб туради. Чунончи, ИТТ натижасида хом-ашё, ёқилғи, электр-энергия ва танспортнинг ҳал қилувчи таъсири бироз сусайиб боради. Айни пайтда ижтимоий (истеъмол) ва экологик омиллар ҳамда бозор иқтисодиёти муносабатлари ишлаб чиқаришни ташкил этишда устивор ўринга эга бўлмоқда.

Хом ашё. Маълумки, моддий ишлаб чиқариш хом-ашё асосида ривожланади. Аммо айрим маҳсулотлар олиш учун хом ашё бошқаларига қараганда кўпроқ сарфланади. Шунинг учун бундай маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган тармоқлар ва корхоналар мумкин қадар хом ашё раёнларига яқин жойлаштирилган.

Ёқилғи - иссиқлик электр станциялари, қора металургия саноатининг дастлабки босқичини (чўян эритиш) жойлаштиришда асосий рўл ўйнайди. Аммо унинг таъсири ҳар доим ййетакчи кучга эга эмас. Иссиқлик электр станциялари ёки металургия заводлари истеъмол раёнларида ҳам жойлаштирилиши мумкин. Бундай хол нефт ва унинг махсулоти мазут, табиий газ асосида ишловчи иссиқлик электр станцияларини қуришга таалуқли (ёқилғини қувурларда келтиришни иқтисодий жиҳатдан маъқулроқ) бўлади.

Одатда электр қуввати омилини ишлаб чиқаришнинг ҳудудий ташкил этилишида энг аввало унинг арзон турига урғу берилади.

Арзон электр қуwати сув станцияларидан олинади, чунки сув сувлигича кейин ҳам қолаверади., ёқилғи электр станцияларида эса кўмир, мазут ёки табиий газ сарфланади.

Сув ва иқлим шароити ҳам ишлаб чиқариш тармоқларини жойлаштиришда катта аҳамиятга эга.

 

 

Чунончи, Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистон Республикасида анъанвий дехқончилик унинг иссиқ ва қуруқ иқлимий шароитида фақат сунъий суғориш асосида олиб борилади.

Пахта, мева, сабзавот, узум ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларига сув ҳамда иссиқ иқлим (маълум миқдордаги вегетация ҳароратининг миқдори) жуда зарур. Шу билан бирга бизнинг шароитда саноат корхоналарини очиқ усулда қуриш, сув ва бошқа алкоголсиз ичимликлар, ип-газлама ишлаб чиқаришга ўхшаш тармоқларни ривошлантириш кўпроқ талаб этилади.

Социал-иқтисодий омиллар ичида энг муҳими аҳоли ва меҳнат ресурсларидир. Албатта, ҳар бир ишлаб чиқариш жараёни ишчи кучисиз содир бўлмайди. Бу ўринда икки ҳолни қайд қилиш лозим: биринчидан, шундай корхоналар борки, уларга сон жиҳатдан кўп ишчи керак. Масалан, тикув фабрикаси, консерва ишлаб чиқариш, пахта етиштириш ва уни қайта ишлаш ва ҳ.к. Айни бир пайтда бошқа бир корхоналарга меҳнат ресурсларининг миқдори кўп бўлиши шарт эмас, уларга "оз ва соз" малакали ишчи кучи талаб қилинади.

Асосий таянч тушунчалар

Ихтисослашув - ишлаб чиқаришнинг муайян маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишга мослашувидир. Ихтисослашув асосида меҳнат тақсимоти туради.

Меҳнат тақсимоти - ижтимоий меҳнатнинг мустақил вазифаларини бажарувчи меҳнат турларига ажралиш жараёнидан иборат. Меҳнат тақсимоти юз берганда бир меҳнат туридан иккинчиси, иккинчсисидан учунчиси ва ҳоказо ажралиб чиқади ва шу жараёён узлуксиз давом этаверади.

Ҳудудий меҳнат тақсимоти - муайян мамлакат доирасида айрим ҳудудлар ёки минтақалардаги меҳнатнинг ихтисослашуви. Ҳар бир ҳудуд доирасида ҳам ички ихтисослашув юз беради. Масалан, аграр ҳудудда дончилик, боғдорчилик, сабзавотчилик ёки чорвачиликка ихтисослошган кичик ҳудудий бўлинмалар ҳам бўлади.

Халқаро меҳнат тақсимоти - ижтимоий меҳнатнинг турли давлатлар ёки давлатлар гуруҳи ўртасида тақсимланиши, ишлаб чиқаришнинг байналминал миқёсда ихтисослашувини билдиради, давлатлараро иқтисодий алоқаларни заруратга айлантиради. Халқаро меҳнат тақсимоти меҳнат тақсимотининг энг юксак даражаси ҳисобланади.

Қисқача ҳулосалар.

Ишлаб чиқарш умуминсоний фаолият бўлиб, унинг юз бериши учун ер, капитал,меҳнат ва тадбиркорлик каби иқтисодий ресурслар харакатга келиши талаб этилади.

Ишлаб чиқариш кучларини ҳудудий жойлаштиришнинг асосий қонуниятларига:

-ишлаб чиқаришни ҳудудий оқилона барпо этиш;

-ишлаб чиқаришни ҳудудий ихтисослашуви ва кооперациялашуви;

-ҳудудларни мажмуали ривожланиши; киради.

Унинг шакллари концентрация, ихтисослашув, кооперациялашув ва комбинатлашувдан иборат.

Назорат ва муҳокама учун саволлар.

1.  Ишлаб чиқариш жараёни қачон вужудга келади?

2.           Ишлаб чиқариш омиллари таркибан нималардан иборат?

3.           ЯММ қандай ишлаб чиқарилади?

4.           Меҳнат тақсимоти нима ва унинг қандай турлари мавжуд?

5.           Ихтисослашув ва унинг турлари?

6.           Меҳнат тақсимоти қандай иқтисодий қонун таъсирида бўлади?

7.           Ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг асосий қонуниятлари қайсилар?

8.           Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг асосий шакллари қандай?

9.     Ишлаб чиқаришнинг ҳудудий ташкил этишнинг асосий омиллари?

 

 

 

III боб. Хозирги замон дунё сиёсий ва иқтисодий харитаси

3.1. Дунё сиёсий харитасининг аҳамияти

Сиёсат сўзи арабча бўлиб, у луғовий жиҳатдан "бошқариш" деган маънони англатади. Маълумки, қаердаки бошқариш мавжуд экан шу ерда устунликка интилиш ҳам мавжуд бўлади. Хусусан дунё мамлакатларининг шаклланиши ҳамда ривожланишида ҳам айнан шундай жараён кузатилади. Бугунги кунда дунёда 230га яқин мамлакат мавжуд экан улар бир-биридан ривожланиш даражасига кўра, давлат тузуми ва бошқариш шаклига кўра ўзаро фарқ қилади.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, дунё сиёсий харитаси бу динамик яъни ўзгарувчан тарихий категориядир. Чунки, сиёсий харитадаги давлатлар сони, уларнинг тузуми, чегара каби сифат ҳамда миқдорий кўрсаткичлари даврий нуқтаи назардан ўзгариб туради.

Сиёсий хаританинг аҳамияти ғоят катта бўлиб, у мамлакатларнинг халқаро ўрнини, дунёда эгаллаган мавқеини, уларнинг ички сиёсий маъмурий структураси хусусиятларини ўзида яққол акс эттиради. Шу билан бир қаторда дунё сиёсий харитаси ўзгаришининг тарихий босқичлари давлат арбоблари, сиёсатчилар, дипломатлар, халқаро иқтисодчилар, журналистлар ва бошқа мутахасислар учун зарур бўлган қимматли хужжатдир. Шу сабабдан уни ўрганиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.

3.2. Дунё сиёсий харитасининг шаклланиш босқичлари

Ҳозирги замон дунё сиёсий харитаси кишилик жамиятининг узоқ давом этган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларининг ўзгариши, алмашинуви қонуниятларини ўзида тўла акс эттиради. Дунё сиёсий харитаси (ДСХ) - тарихий даврларнинг кўзгуси, мамлакатлар, материклар, қитъалар, дунё сиёсий-иқтисодий бўлинишининг ўзига хос тасвиридир. Унинг шаклланиши ижтимоий меҳнат тақсимоти, хусусий мулкчиликнинг пайдо бўлиши, жамиятнинг синфларга бўлиниш давридан бошланган. ДСХ кўп асрлар давомида давлатларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва тарқаб (йўқолиб) кетиши, чегараларнинг ўзгариши, метраполия ва мустамлакаларнинг ташкил топиши,  дунёнинг ҳудудий бўлиши,  қайта

ўзгаришлар, жараёнларни ўзида акс эттиради. Шу сабабдан ДСХнинг шаклланиши ва ташкил топиш даврлари ҳам дунё тарихи даврларига мос бўлиши керак. ДСХнинг шаклланиши қуйидаги даврларга бўлинади: қадимги, ўрта асрлар, янги давр ва энг янги давр.

Қадимги давр - (давлатларнинг дастлаб пайдо бўлишининг биринчи босқичидан милоднинг В асригача) қулдорлик тузуми даврини ўз ичига олади. Ер шарида биринчи давлатларнинг пайдо бўлиши ва ҳалоқатини акс эттиради. Туркий халқларнинг қадимги авлодлари бўлган хунлар (скифлар) Марказий Осиё, Каспий денгиз бўйлари, шимолий Каказгача чўзилган катта ҳудудларда ўз давлатларини барпо этганлар.

 

 

Улар ўз ёзувига эга бўлган ҳарбий мақсадларда хариталардан фойдаланишган. Хун авлодлари Шарқий ва Ғарбий Европага бориб, милоднинг 347 йилидан 469 йилигача Европада Хунлар империясини тузганлар. Шу билан бир қаторда бу даврда ҳарбий юришлар ҳамда урушлар давлат чегаралари ва ҳудудларнинг ўзгартирилишининг асосий сабаби бўлган.

Ўрта асрлар даври (VV асрлар) ДСХ феодализм даври билан боғлиқ ҳолда шаклланган. Қулдорлик империялари парчаланиб, уларнинг ўрнида кўп сонли катта ва кичик феодал давлатлар пайдо бўлди. Феодал давлатларнинг сиёсий функциялари қулдорлик даври давлатларига нисбатан анча мураккаб ва хилма-хил бўлган. Бу даврда ички бозор шаклланди, регионларнинг бошқалардан ажралган ҳолда берк яшашига чек қўйилди. Давлатларнинг ўзларидан узоқда жойлашган ҳудудларни босиб олишга ҳаракат қилиш иштиёқи кучайди. Дунё материклари ва қитъалари турли давлатлар ўртасида тақсимлаб олинди. Бу даврда Муқаддас Рим империяси, Англия, Испания, Франсия, Португалия, Киев Руси, Ҳиндистон, Хитой, Эрон ҳамда Турон-Туркистон феодал ва бошқалар мавжуд бўлган.

Буюк географик кашфиётлар даври дунё харитасида кучли ўзгаришлар содир бўлишига олиб келди. Бозорга ва янги бой ҳудудларга талаб пайдо бўлди. Шу муносабат билан янги ерларни кашф этиш, дунё бўйлаб саёҳатларга чиқишга эҳтиёж кучайди.

Янги давр (ХVVII асрдан ХХасрнинг II жаҳон урушига қадар) -капитализмнинг шаклланиши, ривожланиши ва қарор топишининг бутун бир тарихий босқичига тўғри келади. Буюк географик кашфиётлар Европа мустамлака босқинлари (экспансия) бошланишига, халқаро хўжалик алоқаларининг бутун дунёга тарқалишига асос бўлди. Бу даврда Испания ва Португалия энг йирик мустамлакачилик давлатларига айланди. Сўнгра мануфактура капитализмининг ривожланишига боғлиқ ҳолда Англия, Франсия, Нидерландия, Германия, кейинчалик АҚШ тарих саҳнасига чиқдилар. Мустамлакалар босиб олиш кучайди. Россия империяси ҳам Турон-Туркистон субрегиони давлатлари ҳам Россия империяси мустамлакаларига ёки унга қарам ҳудудларга айланди.

ХIХ асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида дунё ҳудудлари тўлиқ босиб олинди. 1900 йилда мустамлакачи давлатлар босиб олган ҳудудлар майдони 73 млн кв км (дунёнинг 55% майдони) бўлиб, уларда 530 млн киши (дунё аҳолисининг 35%) яшаган (бунга Россия мустамлакалари тўғрисидаги маълумотлар киритилмаган.

Энг янги давр биринчи жаҳон уруши тугаши ва 1917 йил Россияда Октябр тўнтаришидан бошлаб то ҳозирги кунларгача бўлган даврни қамраб олади. Бу давр қуйидаги уч босқичга бўлинади.

Биринчи босқич (1917-1939 йиллар) дунё харитасида СССР (социалистик империя)нинг пай до бўлиши, Европа ва дунёнинг бошқа қисмларида муҳим ҳудудий ўзгаришларнинг содир бўлиши билан тавсифланади. Австрия-Венгрия империяси парчаланди, кўп давлатларнинг чегаралари ўзгарди.

 

Иккинчи босқич (1939-1990 йиллар) Европа сиёсий харитасида юз берган ўзгаришлардан ташқари, социалистик экспериментнинг кенгайиши, (Европа ва Осиёдаги айрим давлатларнинг социалистик йўлга ўтиши), империализм мустамлакачилик тизимининг эмирилиши оқибатида Осиё, Африка, Лотин Америкаси (Кариб регионида),

Учинчи босқич 1990 йилдан бошланиб, ҳозирга қадар давом этмоқда. Дунё сиёсий харитасида бутун дунё ҳамкорлигининг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳаётига катта таъсир кўрсатган янги сифат ўзгаришлари қуйидагилардир:

-1991 йил СССРнинг парчаланиши, собиқ иттифоқдош республикаларнинг сиёсий мустақилликка эришишлари;

-Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг (МДҲ) пайдо бўлиши;

-Шарқий Европадаги собиқ социалистик давлатларнинг типик халқ демократик инқилоблари ғалабаси орқали янги мустақил ривожланиш йўлига ўтишлари (1989-90 йиллар);

-1991 йилда ҳарбий Варшава Шартномаси Ташкилоти (ВШТ), Ўзаро Иқтисодий Ёрдам Ташкилоти Кенгаши (0'ИЁК) фаолиятининг тўхталиши ва унинг Европа ҳамда бутун дунёдаги сиёсий ва иқтисодий вазиятга жиддий таъсир кўрсатиши;

-Социалистик тизимнинг барбод бўлиши;

-1990 йил 3 октябр икки Герман давлатининг (ГФР ва ГДР) бирлашуви;

-Югославия Социалистик Федератив Республикасининг (ЮСФР) парчаланиши оқибатида Словения, Босния ва Герцеговина, Македония, Хорватия, Югославия Иттифоқи Республикаси (Сербия ва Черногория таркибида) сиёсий мустақиллигининг эълон қилиниши,

-1990 йил май ойида икки араб давлати - Яман Араб Республикаси (ЯАР) ва Яман Халқ Демократик Республикаси (ЯХДР) - миллий-этник асосларда бирлашди (Яман Республикаси, пойтахти - Сана шаҳри);

-1990-1991 йилларда мустамлакачиликнинг барбод бўлиши жараёни давом этиб, қуйидаги давлатлар мустақилликка эришдилар: Намибия (Африкада энг сўнгги мустамлака); Океанияда янги давлатлар - Микронезия Федератив Штатлари (Карўлин орўллари), Маршалл орўллари Республикаси пайдо бўлди;

-1993 йил 1 январда Собиқ Чехословакия парчаланиб, икки мустақил давлат -Чехия ва Словакия пайдо бўлди;

-1993 йил Эритрея давлатининг (Эфиопиянинг Қизил денгиз қирғоғидаги собиқ провинция) мустақиллиги эълон қилинди.

3.3. Дунё сиёсий харитасидаги миқдор ва сифат ўзгаришлари

ДСХдаги ўзгариш ҳамда силжишлар асосан миқдор ва сифат кўрсаткичлари хусусиятларига эга бўлади.

Миқдор ўзгаришлари ҳудудларни ҳарбий куч билан босиб олиш ёки уни йўқотиш ҳисобига, давлатларнинг бир-бирларига ҳудудларни ихтиёрий беришлари орқали содир бўлади.

 

Жаҳон урушлари, мустамлакалар босиб олиш, мустамлакачи империянинг ташкил топиши, давлатларнинг бирлашуви ёки ажралиши ҳудудий ўзгаришларга олиб келган.

Сифат ўзгаришлари одатда ҳудудий ўзгаришларга олиб келмайди. Унинг асосий моҳиятини бир ижтимоий-иқтисодий тузумнинг бошқаси билан алмашинуви, собиқ мустамлакаларнинг мустақилликка эришиши, янги давлат тузилиши шаклига ўтиш, давлатлараро сиёсий иттифоқ ва ташкилотларнинг барпо этилиши ва бошқалар белгилаб беради. Кўп ҳолларда миқдор ўзгаришлари сифат ўзгаришлари билан биргаликда содир бўлади.

Аммо ҳозирги пайтда ҳудудий мунозараларни ҳарбий йўл билан ҳал этиш ўзининг илгариги аҳамиятини тўла йўқотди. Ядро асрида бу йўл сайёрамизни улкан қабристонга айлантириш хавфини келтириб чиқаради. Шу сабабдан барча ҳудудий можароаларни музокаралар орқали тинч йўл билан ҳал этиш ХХИ асрда энг мақбул йўлдир.

 

3.4. Дунё сиёсий харитасининг асосий объектлари

Дунё сиёсий харитасининг асосий объектлари - мустақил давлатлардир. 1900 йилда Ер шарида жами 55 мустақил давлат бўлган. У пайтда ғоят катта Британия империяси, унга нисбатан миқёси кичик Франсия империяси мавжуд бўлган. Улар биринчи жаҳон урушидан кейин ҳам ўз мустамлакаларини сақлаб қолганлар. Айни пайтда Япония, АҚШ, Нидерландия, Белгия, Португалия, Испания, Россия мамлакатлари ҳам мустамлакага эга бўлганлар. Иккинчи жаҳон урушидан кейин империализм мустамлакачилик тизимининг барбод бўлиши, миллий озодлик ҳаракатларининг тобора кучайиши, халқларнинг мустақиллик учун курашлари ДСХни тубдан ўзгартирди. Иккинчи жаҳон уруши арафасида дунёда 71 мустақил давлат бўлган бўлса, 1947 йилда уларнинг сони 81 тага, 1959 йилда -92, 1990 йилда -171, 1995 йилда - 180тага ва 1998 йилда эса 190тага етди.

Мустақил давлатлар билан бир қаторда ҳозирги замонда 38дан 42 тагача бошқа мамлакатлар бор. Улардан 30 тадан кўпроғи ўз-ўзини бошқармайдиган ҳудудлар бўлса, қолганлари турли ҳуқуқий мавқега эга. Мазкур миқдорий кўрсаткичлардаги фарқлар дунё бошқарув тизимида турли ҳолатларнинг мавжудлиги билан изоҳланади. Масалан, шарқий Тимор БМТ томонидан мустамлака деб ҳисобланади, Индонезия эса уни ўз ҳудуди деб ҳисоблайди. Фаластин давлати эълон қилинишини (1988 йил) кўп давлатлар тан олганлар, айни пайтда тан олмайдиган давлатлар ҳам бор. Аксарият ҳолларда Океаниядаги орўллар ўзларини алоҳида ёки биргаликда ҳисоблайдилар. Ғарбий Сахройи Кабир (Собиқ Испания мустамлакаси) статуси ҳам ҳанузгача ноаниқ. Бу мамлакатларни шартли уч гуруҳга бўлиш мумкин:

БМТ расмий рўйхатига киритилган мустамлакалар (мустақиллик берилиши талаб қилинган ҳудудлар рўйхати);

БМТ рўйхатига киритилмаган, лекин амалда мустамлака бўлган орол ҳудудлар.

 

Чунки уларни бошқарувчи давлатларнинг даъволарига кўра ҳудудлар "денгиз орти департаментлари", "эркин асоциациялашган давлатлар" ҳисобланади; Тақдири аниқ белгиланган мустамлакалар;

Гонгконг (Сянган, Британия) ва Аомин (Макао, Португалия). Уларни биринчиси 1997 йилда Хитой суверинетига киритилди, иккинчиси - 2000 йилда шу статусга ўтди.

Деярли барча мустамлакаларнинг майдони кичик, аҳолиси кам. Бундан фақат Пуэрто-Рико (АҚШ мустамлакаси) истисно (3.7 млн киши).

Барча мустамлакаларга мустақиллик бериш масаласи мураккаб муаммодир. Уларнинг кўпчилиги метрополиялар учун ҳарбий - стратегик объект сифатида ёки бошқа мақсадларда аҳамиятга эга. Масалан, АҚШнинг ўнлаб ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво базалари Тинч ва Атлантика океанларидаги орўллардаги орўл мустамлакаларда жойлашган.

Давлатларнинг ташкил топиши ва ривожланиши ғоят мураккаб тарихий жараён бўлиб, кўплаб ички ва ташқи омиллар- сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳамда этник хусусиятлар билан белгиланади.

Халқаро муаммолар бўйича мутахасислар дунёда 300га яқин пунктлар бўйича ҳудудий, этник, чегара бахслари, шу жумладан уларнинг лООдан кўпроғи бўйича ғоят жиддий жанжалли вазият мавжудлигини аниқлаганлар.

Масалан, ўнлаб йиллар мобайнида Испания ва Буюк Британия Гибралтар суверенитети тўғрисида бахслашмоқда. Фолкленд (Малвин) ороллари учун Буюк Британия ва Аргентина ўртасида 1982 йилда ҳарбий можаро содир бўлди. 1947 йилдан буён Исроил давлати чегаралари тўғрисида ва Фаластин давлатини тузиш хусусида шартнома тузиш бўйича музокаралар давом этмоқда. Бошқа бир мисол, Ироқ -Эрон ўртасида саккиз йил давом этган (1980-1988) қонли уруш ҳам 508 кв км ҳудуд тўғрисидаги бахслар орқали бошланган. Мутахасислар ҳисобларига кўра иккинчи жаҳон урушидан кейин то 1990 йилгача икки ёки кўпроқ мамлакат иштирок этган турли миқиёсдаги 450га яқин қуролли ҳарбий можаролар содир бўлган.

3.5. Давлатларнинг ҳудудлари ва давлат тузими

Ҳудудлар- давлат ҳудуди, халқаро ва аралаш тартибдаги ҳудудларга бўлинади.

1.  Давлат ҳудуди маълум давлатнинг суверенитети остида бўлади. Унинг таркибигачегара доирасидаги қуруқлик ва ер ости бойликлари, ички ва ҳудудий сувлар, қуруқлик  ва сув устидаги атмосфера ҳавоси киради. Денгиз бўйи давлатлари (100 дан кўпроқ) қирғоқдан 3 дан 12 денгиз милясигача давом этадиган ҳудудий сувларга эгалик қилади. Ҳар бир давлат бошқа давлатлардан қуруқлик ва денгиз чегаралари орқали ажратилган ўз давлат ҳудудларига эга. Бу чегаралар ўтмиш воқеаларига боғлиқ ҳолда тарихан таркиб топган. Масалан, Американинг кўпчилик давлатлари параллел ва
меридианлар бўйлаб ўтказилган тўғри чизиқли чегара конфигурациясига эга.

 

 

Бу ҳолат бир томондан ўтмишда мустамлакачи давлатлар ўртасидаги кескин рақобат билан боғлиқ бўлса, бошқа томондан этник парчаланишни амалга ошириш орқали ёш мустақил давлатлар ўртасида доимий низолар чиқаришни ва шу асосда собиқ мустамлакаларни узоқ муддатларда талаш мақсадларида амалга оширилган эди.

Халқаро ҳуқуқ бошқа давлатларнинг чегараларини бузиш, айниқса куч ишлатиш йўли билан босиб олишни тақиқлайди. Давлатлар ўртасидаги барча чегара бахслари, низолари тинч йўл воситалари билан ҳал этилиши керак. Халқаро миқиёсда иккинчи жаҳон урушидан кейин шаклланган давлат чегаралари дахлсизлиги барчага баробар тарзда умумий эътироф этилган.

2. Халқаро тартибдаги ҳудудларга давлат чегараларидан ташқарида бўлган ва  халқаро ҳуқуққа биноан дунёнинг барча давлатлари фойдаланадиган Ер шаридаги  бўш маконлар (жойлар) киради. Буларконтинентал (қуруқлик) шелфларидан ташқаридаги очиқ денгиз, ҳаво бўшлиғини қамраб олади.

3. Аралаш тартибдаги ҳудудларга қуруқлик (континентал) шелф ва иқтисодий минтақалар киради. Қуруқлик шелфлари қуйидаги учта асосий белгига кўра ажратилади:

1)                     давлат чегараларига туташиши;

2)                     сувнинг 200м гача чуқурлиги;

3)    .ресурслардан   фойдаланишнинг   техник   имкониятлари   (максимал   узоқлик  қирғоқдан 350 мил). Мамлакатлар "ўз шелфлари"нинг табиий бойликларини разведка қилиш (қидириш), ресурслардан фойдаланишда алоҳида ҳуқуқларга эга, лекин улар  тегишли акваторияларга суверен ҳуқуқга эга эмас.

Масалан, сув ости конларидан (шелфда қазиб олиш) нефт қазиб олишнинг дунёдаги ҳиссаси умумий кўрсаткичнинг 40%га яқиндир. Шелф ва океан туби темир, мис, марганец, никел, кобалт ва бошқа элементларга бой.

Иқтисодий минтақалар ҳудудий сувлардан ташқарида қирғоқдан 200 денгиз милига яқин кенгликда жойлашган раёнлар бўлиб, денгиз бўйи мамлакатлари бу ерда минерал ресурсларни разведка қилиш (қдириш), қазиб олиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, балиқ овлашни (ресурсларга миллий юрисдикция зонаси) амалга оширадилар, бошқа мамлакатлар эса кема қатнови эркинлигидан фойдаланадилар, балиқ овлашда белгиланган меъёрдан ортиқча қисмдан фойдаланиш ҳуқуқига эгалар.

Дунё сиёсий харитаси мамлакатларнинг ғоят мураккаб ва ранг-баранг қурамалардан ташкил топган. Қуруқликнинг одамлар яшайдиган қисми ва унга туташ кенг денгиз маконлари сиёсий чегаралар билан ғоят кўп бўлакларга бўлинган.

Мустақил мамлакатлар давлатни ташкил этишнинг турли шаклларига эга. Улардан энг муҳими давлат тузумидир. У монархия ва республикага бўлинади.

Бошқаришнинг республика шаклида давлат ҳокимиятининг олий органлари сайланади ёки умуммиллий вакиллар муассасаси парламент томонидан тузилади.

 

Республика тузумида қонун чиқарувчи ҳокимият - парламентга, ижроя ҳокимият - ҳукуматга тегишлидир.

Бунда президент жуда катта ваколатга эга бўлган ва ҳукуматни бошқарадиган президент республикаси (АҚШ, Лотин Америкаси мамлакатларининг айримлари) ва президентнинг рўли камроқ ҳукуматни эса бош министр бошқарадиган парлемент республикалари бир-биридан фарқ қилади. Дунёда республикалар кўпчилик бўлиб, уларнинг сони 140га яқин.

Бошқаришнинг монархия шаклида олий давлат ҳокимияти монархларга -қирол, княз, султон, шоҳ, амирга қарашли бўлиб, ҳокимият мерос орқали авлоддан авлодга ўтади. Дунё сиёсий харатисида 30 монархия шаклидаги давлат мавжуд, шу жумладан Осиёда-14, Европада-12, Африкада-3, Океанияда-1. Монархия конституцион ва мутлақ (абсолют) типларга бўлинади. Уларнинг кўпчилиги конституцион монархия бўлиб, унда монарх рамзий "подшолик" қилади, лекин давлатни бошқармайди (Буюк Британия, Норвегия, Швеция) реал қонун чиқарувчи ҳокимият парламентга, ижроия ҳокимият - хукуматга қарашлидир. Мутлақ монархияда монарх ҳокимияти деярли чекланмаган, хукумат ва бошқа ҳокимият органлари фақат монарх олдида жавобгардир (Саудия Арабиситони, Бирлашган Араб Амирликлари, Омон, Бруней, Қувайт ва бошқалар).

Бошқаришнинг яна бир кенг тарқалган шакли Буюк Британия бошчилик қиладиган Британия Ҳамкорлигидир. У ҳуқуқий жиҳатдан 1931 йилдаёқ расмийлаштирилган бўлиб, унинг таркибига Буюк Британия доминионлари- Канада, Австрия, Жанубий Африка Иттифоқи, Нюфаундленд ва Ирландия кирган эди. Иккинчи жаҳон урушида Британия империяси барбод бўлгач Ҳамкорлик таркибига Британия собиқ мустамлакаларининг кўпчилиги кирди. Унинг таркибида дунёнинг барча қитъаларида жойлашган 50 мамлакат бўлиб, умумий майдони 30 млн.кв.км.дан кўпроқ, аҳолиси 1,2 млрд.кишидан ортиқдир.

Ҳамкорлик таркибига сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий структураси, иқтисодий ривожланиш даражаси, этник ва тил, диний хусусиятлари бўйича ниҳоятда хилма-хил мамлакатлар киради. Улар орасига ривожланган (Буюк Британия, Канада ва бошқалар)да ривожланаётган мамлакатлар, жумладан йирик, гигант (Ҳиндистон), катта (Бангладеш, Шри Ланка, Малайзия, Нигерия, Кения, Танзания ва бошқалар), кичик ҳамда жуда кичик орўл мамлакатлари (Кариб ҳавзаси, Океания) ҳам бор.

1991 йилда СССР барбод бўлгач дунё харитасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) пайдо бўлиб, унинг таркибига собиқ СССР республикаларининг (Болтиқ бўйи давлатларидан ташқари) барчаси кирган.

Давлатларнинг маъмурий ҳудудий бўлиниши (МҲБ) сиёсий хаританинг муҳим элементи ҳисобланади. У бевосита сиёсий тузум тавсифи ва давлат бошқарув шакллари билан боғлиқ бўлиб, аҳолининг миллий-этник (баъзи ҳолларда диний хусусиятлари ҳам), шунингдек, мамлакатнинг тарихий-географик хусусиятларини ҳам акс эттиради.

Мамлакатнинг МҲБ одатта иқтисодий, тарихий, миллий, таркибий ва бошқа омилларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

 

Унинг асосий функциялари: давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларини поғонали жойлаштириш, солиқ ва ахборотларни тўплашни таъминлаш, марказнинг жойлар устидан назорати, мослашувчан иқтисодий ва ижтимоий регионал сиёсатни амалга ошириш, сайлов компанияларини ўтказиш ва бошқалардан иборат.

Ғарбни ривожланган мамлакатларининг кўпчилиги учун МҲБ нинг мураккаблиги ва кўп босқичлилиги хосдир. Одатда МҲБ уч босқичга бўлинади, баъзан эса жуда кўп бўлакларга ажратилади. Масалан, Франсияда 26 раён, 100

департамент, 36.5 минг коммуна бор. АҚШда 50та штатга бирлаштирилган қуйи бирлик ёки "графлик" (улар жами 30 мингдан кўпроқ) ҳисобланади.

Ривожланаётган мамлакатларда ҳам МҲБларни қайта қуриш ишлари 50-йиллардан бошланган бўлиб, уларда Ғарб мамлакатларидан фарқли равишда МҲБларни йириклаштириш асосий йўналиш ҳисобланади.

Давлатнинг МҲБлари асосий шаклга - унитар ва федеративга бўлинади. Унитар давлатда одатда ягона қонун чиқарувчи ва ижроия ҳокимият, ягона давлат органлари тизими, ягона конституция мавжуд бўлади. Бундай давлатлар дунёда кўпчиликдир.

Федератив давлатда ягона (федерал) қонунлар ва ҳокимият органлари билан бир қаторда бошқа давлат тузилмалари - республикалар, штатлар, провинциялар, ерлар (вилоятлар), кантонлар, ҳудудлар бўлиб, улар "иккинчи" даражали бўлсада, ўзларининг қонунлари ва ҳокимият органларига эгадирлар. Кўпчилик федератив давлатларда парламент икки палатадан иборат бўлиб, уларнинг биттаси республикалар, штатлар ва бошқалар ваколатини таъминлайди (масалан, АҚШ конгрессида сенат шундай функцияга эга). 1995 йилда дунёда 23 федератив давлат мавжуд бўлган (Россия Федерацияси, Белгия қирўллиги, Германия Федератив Республикаси, Швейцария Конфедерацияси, Югославия Иттифоқи Республикаси, Испания, Ҳиндистон Республикаси, Малайзия, Мянма Иттифоқи Федератив штатлари, Камор орўллари Федератив Ислом Республикаси, Нигерия Федератив Республикаси, Венесуела Республикаси, Канада, Мексика Қўшма Штатлари, АҚШ, Аргентина).

Федерация ҳудудий ва миллий белгиларига қараб тузилади. Бу эса кўп жиҳатдан давлат қурилишининг тавсифи, мазмуни ва структурасини белгилайди.

Давлатлар бирлашувининг бошқа шакли - конфедерация - нисбатан кам учрайди. Улар, қоида тариқасида, ниҳоят чекланган мақсадларга (ҳарбий, ташқи-сиёсий ва бошқалар) эришиш учун тузилади. Улар узоқ фаолият кўрсатмайди, парчаланиб кетадилар ёки федерацияларга айланадилар (масалан, Швеция Иттифоқи, Австрия-Венгрия, АҚШ ва бошқалар).

3.6. Дунё мамлакатлари типологияси

Дунёнинг ҳозирги сиёсий харитасида 230га яқин мамлакат ва ҳудудлар бор. Уларнинг 190 таси БМТга аъзо ва суверен давлатлардир, қолганлари асосан ўзини-ўзи бошқармайдиган ҳудудлар ҳисобланади.

Улар ўртасидаги фарқлар ғоят катта ва хилма-хилдир. Масалан, сиёсий харитада, бир томондан аҳолиси жуда кўп, ҳудуди эса ғоят катта мамлакатлар (Хитой, Ҳиндистон, Россия, АҚШ), бошқа томондан жуда кичкина "митти" мамлакатлар (Монако, Андорра, Ватикан, Лихтенштейн) мавжуд.

Дунёда бир миллатли (Япония, Швеция ва бошқалар) ва кўп миллатли (Ҳиндистон, Россия, АҚШ), табиий ресурслари ғоят бой ва ресурслари кам, денгиз бўйида ва материк ичкарисида (Чад, Мали, Марказий Африка Республикаси, Монголия, Парагвай, Непал, Бутан) жойлашган мамлакатлар ҳам бор. Баъзи мамлакатлар бутун материкни (Австралия) бошқалари эса кичик бир оролни ёки ороллар гуруҳини эгаллайди. Мамлакатларнинг географик ўрни уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсир кўрсатувчи муҳим омилдир.

Дунёнинг ҳар бир мамлакати ўзига хос такрорланмас хусусиятга эга, лекин уларнинг ўхшашлик ҳамда фарқларини аниқлаб, мамлакатларни турли типларга ажратиш мумкин. Типология ҳам турли белгилар ва меъзонларга, кўзланган мақсадларга кўра турлича бўлади.

Бу типдаги мамлакатларнинг мавжудлиги уларнинг ривожланиш шароити, суръати, бошқарув усулларининг ҳар хиллиги билан белгиланади. Лекин мамлакатлар типини бир ёки бир неча муҳим меъзонларга асосланиб аниқлаб бўлмайди. Биринчи босқичда катта ҳажмдаги статистик маълумотлар таҳлил қилиниб, сўнгра улар гуруҳларга ажратилади. Типологиянинг ўзи ҳам ҳар хил бўлади. Уларда малакатларнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш даражасини белгиловчи кўплаб кўрсаткичлар, шунингдек тарихий, сиёсий жиҳатлар (Масалан, демократиянинг ривожланиш даражаси ва бошқалар) ҳисобга олинади. Капитализмнинг ривожланиши аҳолининг даромад даражасига асосланган кўплаб типологиялар мавжуд. Давлатларнинг географик ўрни ташкил топиш вақтига, этник ва диний таркибига кўра ҳам гуруҳлаш мумкин. Узоқ вақт давлатларнинг капиталистик (бозор иқтисодиёти билан) ёки социалистик (режали иқтисодиёт билан) ижтимоий-иқтисодий тузумга мансублигига асосланган типология хукмрон бўлиб келди. Шунингдек, ривожланаётган яъни "учинчи дунё" мамлакатлари - собиқ мустамлака ва қарам давлатлар ҳам мавжуд эди. Социалистик тузумнинг барбод бўлишига мутаносиб равишда мазкур типология ҳам ўз аҳамиятини йўқотди (лекин, социалистик мамлакатлар ҳозирда ҳам мавжуд).

Типология ўзининг илмий қийматидан ташқари, катта амалий аҳамиятга ҳам эга. Масалан, шундай типологиялар асосида БМТ дунё мамлакатларининг узоқ келажак ривожланиш йўналишлари дастурини ишлаб чиқади, молиявий ҳамда гуманитар ёрдам бериш учун энг кам ривожланган мамлакатлар гуруҳини аниқлайди. Бундай мамлакатлар қуйидаги учта асосий мезонга асосланади:

1.   Аҳоли жон бошига жуда кам даромад тўғри келиши;

2.                      Хўжалик структурасида ишлаб берувчи саноат салмоғининг 10%дан кам бўлиши;

3.          Вояга етган (катта ёшдаги) аҳоли ўртасидаги саводсизлик даражаси80%дан юқорилиги. 

 

Ривожланаётган мамлакатларнинг бошқа қутбида бошқа гуруҳ ва ҳудудлар -"янги индустриал мамлакатлар" (ЯиМ) ажралиб туради. Булар қаторига Сингапур, Корея Республикаси, Тайван, Бразилия, Мексика, Аргентина киради. Сўнгги йилларда улар қаторига яна Таиланд, Малайзия, Индонезия, Филиппин каби давлатлар ҳам қўшилади. Бу мамлакатларнинг иқтисодиёти индустриализациянинг юқори суръатлари, халқаро меҳнат тақсимотида фаол иштирок этиши билан тавсифланади.

3.7. Дунё мамлакатлари асосий типларининг қисқача таърифи

Ҳудуднинг катталиги бўйича дунёда майдони 3 млн.кв.км. дан ортиқ бўлган 7 давлат бўлиб, улар ҳиссасига ер юзи қуруқлигининг 1/2 қисми тўғри келади. Улар қуйидагилар (млн.кв.км.):

1.  Россия Федерацияси-17,1;

2.           Канада-10;

3.           Хитой-9,6;

4.           АҚШ-9,4;

5.           Бразилия-8,6;

6.           Австралия-7,7;

7,   Хиндистон-3,3;

Булардан ташқари биринчи ўнликка Аргентина (2,8 млн.кв.км), Қозоғистон (2,7 млн.кв.км.), Судан (2,5 млн.кв.км.) каби давлатлар ҳам киради.

Дунёда майдони энг кичик мамлакатлар қуйидагилар:

1.  Ватикан-0,0004 минг кв.км. (44 га), аҳолиси-0,0008 млн.киши (0,8 минг
киши);

2.           Андорра-0,5 минг км.км., аҳолиси-0,05 млн.киши;

3.           Лихтенштейн-0,2 минг кв.км., аҳолиси-0,2 млн.киши;

4.           Монако-0,001 минг кв.км., аҳолиси-0,025 млн.киши;

5.           Сан-Марино-0,06 минг кв.км., аҳолиси-0,0024 млн.киши;

6.           Люксембург-2,6 минг кв.км., аҳолиси-0,372 млн.киши;

Аҳолисининг сони 100 млн.дан кўп бўлган 10 та мамлакат бўлиб, уларда дунёнинг 3/5 млн. аҳолиси яшайди. Булар қуйидагилар:

1.  Хитой-1,4 млрд.киши;

2.           Ҳиндистон-1,1млрд.киши;

3.           АҚШ-310 млн.киши;

4.           Индонезия-190 млн.киши;

5.           Бразилия-160 млн.киши;

6.           Россия-142 млн.киши;

7.           Покистон-125 млн.киши;

8.           Япония-124 млн.киши;

9.           Бангладеш-122млн.киши;
10.Нигерия-120 млн.киши;

Географик ўрнининг хусусиятларига кўра мамлакатлар денгиз бўйи, яриморўл, орол, архипелаг ва денгизга чиқиш йўли бўлмаган давлатларга бўлинади. Бундан ташқари мамлакатлар сиёсий географик ўрнига (СГЎ) кўра макро, мезо ва микро - ўрин дунё сиёсий харитасидаги ўрни хусусиятларини кўрсатади.

Ҳозирги пайтда ижтимоий иқтисодий ривожланиш даражаси ва характерини ҳисобга олиб дунё мамлакатлари қуйидаги учта энг катта типга бўлинади:

1.                       Иқтисодий юқори даражада ривожланган давлатлар;

2.                       Ривожланаётган (кам ривожланган) мамлакатлар;

3.                       Постсоциалистик (социалистик тузумдан ривожланишнинг бозор иқтисодиёти йўналишига ўтган) ва социалистик мамлакатлар.

Ривожланган мамлакатларга энг аввало АҚШ ва Канада, Ғарбий Европа мамлакатлари, Япония, Австралия Иттифоқи, Янги Зеландия, Жанубий Африка Республикаси ва Исроил киради. Улар бозор муносабатлари ривожининг етуклиги, хусусан монополия ва давлатни ягона механизм билан бирлаштирган давлат монополистик капитализмининг этуклиги, қудратли илмий техника салоҳиятининг мавжудлиги билан ғоят катта салмоққа эга. Масалан, 2010 йилда дунё ички ялпи маҳсулотида Европа Иттифоқи 21%, АҚШ 24%, Япония 10% (жами 55%) ўрин олган.

Ўз навбатида ривожланган мамлакатлар ички фарқларга кўра тўртта кичик типга (гуруҳга) бўлинади:

1.         Асосий капиталистик мамлакатлар; АҚШ, Япония,  ГФР, Франсия, Буюк Британия, Италия;

2.          Ғарбий Европанинг унча катта бўлмаган иқтисодий юқори даражада ривожланган мамлакатлари: Швейцария, Австрия, Белгия, Нидерландия, Швеция, Норвегия, Дания;

3.         Капиталистик муносабатлар "кўчириб" келтирилган мамлакатлар;

а)    ривожланишнинг   ўртача   даражасига   эришган   мамлакатлар:   Ирландия, Финляндия;

б)  ривожланишда орқада қолган мамлакатлар (Европа мезонлари бўйича): Испания, Греция, Португалия;

Ривожланган мамлакатлар дунё сиёсати ва иқтисодиётида тутган ўрнига кўра икки катта гуруҳга бўлинади:

1. Асосий еттилик - АҚШ, Япония, ГФР, Франсия, Буюк Британия, Италия, Канада. Уларнинг пешқадамлиги (лидерлиги) дунё сиёсати ва иқтисодиётида муҳим ўрин тутиши, юксак меҳнат унумдорлиги, фан ва техника ривожидаги муваффақиятлари билан белгиланади.

Улар ўтмишда йирик мустамлакачи давлатлар бўлиб, мустамлакачилар ҳисобига катта даромад манбаига эга бўлганликлари ҳам катта аҳамиятга эга бўлган. Ривожланган мамлакатларнинг қолганлари иккинчи гуруҳни ташкил этади (Австрия, Белгия, Дания, Нидерландия, Швеция ва бошқалар). Улар кўпинча "катта еттилик" мамлакатларининг иқтисодий ва сиёсий муносабатларида боғловчи халқа сифатида иштирок этади.

 

 

Улар бозор муносабатлари ривожланаётган мамлакатларга нисбатан сезиларли етуклик даражасига кўтарилган. Уларда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришнинг нисбатан юқорилиги, меҳнатнинг индустриал шакллари тарқалганлиги, иқтисодиётнинг тармоқ таркибининг нисбатан ривожланганлиги, ишлаб берувчи саноат маҳсулотлари экспорти, ишчи кучларининг арзонлиги билан ажралиб туради.

Ривожланаётган мамлакатлар (иқтисоди ҳам ривожланган мамлакатлар) дунё харитасида энг кўп типли ва сонли давлатлардир. Улар асосан Осиё, Африка, Лотин Америкаси, Океаниядаги собиқ мустамлакалар бўлиб, уларнинг мустамлака ўтмиши ва у билан боғлиқ қашшоқлик, молия манбаларининг йўқлиги билан боғлиқ ички ва ташқи қийинчиликлар, сиёсий мустақиллик ва иқтисодий қарамлик, хўжаликнинг капитализмга хос шаклларининг сақланиб қолганлиги, иқтисодиётнинг аграр хом-ашё тавсифи, малакали кадрларнинг етишмаслиги, индустриал ривожланган мамлакатларда ғоят катта ташқи қарздорлик (1 трлн доллардан кўпроқ) ва бошқа хусусиятлар бирлаштиради.

Умумий хусусиятларнинг бўлиши билан бир қаторда бу гуруҳ мамлакатлар (уларнинг сони 150га яқин) бир-бирларидан тубдан фарқ қиладилар. Шу сабабдан уларнинг қуйидаги кичик типларини ажратиш мумкин:

1)                              Муҳим давлатлар: Бразилия, Мексика, Ҳиндистон, (улар ривожланаётган мамлакатлар ўртасида энг катта иқтисодий потенциалга эга)

2)                              Капитализм нисбатан етук мамлакатлар.  Уларнинг диапозони  (кўлам чегаралари)  катта  бўлиб,   Лотин  Америкаси  давлатларидан  тортиб  то  капиталистик муносабатлар    ҳукмронлиги    фақат    сўнгги    ўн    йилликларда    ўрнатилган    араб мамлакатларгача қамраб олади. Улар ўртасида қуйидаги кичик типлар ажратилади:

а) капитализмнинг қарам шаклининг илк ривожланиши билан боғлиқ ҳолда капиталистик муносабатлар кўчириб келтирилган мамлакатлар: Аргентина ва Уругвай (халқаро меҳнат тақсимотида аграр давлат сифатида қатнашадилар);

б) асосий табиий ресурс конларини чет эл капитали эгаллаб олган мамлакатлар: Чили, Eрон, Ироқ, Жазоир (йирик конларни эксплуатация қилиш билан боғлиқ ҳолда ривожланган ва бунда чет эл капиталининг асосий ўринни эгаллаши ва шиддатли ёпирилиши кузатилаётган давлатлар);

в) капитализм ташқи иқтисодий алоқага мослашган йўналишда ривожланган мамлакатлар (иқтисодиётнинг экспорт ориентацияси ва импортнинг ўрни қопланадиган иқтисодиёт): Боливия, Колумбия, Парагвай, Перу, Eквадор (Лотин Америкаси), Малайзия, Сурия, Тайван, Таиланд, Туркия, Филиппин, Корея Республикаси (Осиё), Миср, Марооко, Тунис (Шимолий Африка);

г) қарам плантация хўжалиги унчалик катта бўлмаган мамлакатлар (экспортда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари юқори салмоғи - консервация типидаги аграр ихтисослашиш): Никарагуа, Гватемала, Коста-Рика, Гондурас, Салвадор, Доминика Республикаси, Гаити;

 

d)         "концессион ривожланган" капитализмнинг кичик давлатлари (бу мамлакатлар иқтисодиёти   дунё   бозори   баҳоларига   боғлиқ)   бу   эса   плантация   ҳудудлари ривожланишнинг   асосий  омилидир.   Уларда   энг  катта  -  кон  корпорацияларининг концессиялари ҳукмрон (кондан фойдаланиш ҳақида давлат билан айрим капиталист, фирма ўртасида тузилган  шартномага  асосланиб  фаолият кўрсатувчи  корхона) Ямайка, Тринидад ва Табога, Папуа-Янги Гвинея, Габон, Боцвана;

e)           "Квартира топширувчи" кичик мамлакатлар (савдо йўллари,ороллар ёки денгиз чорраҳасида жойлашган мамлакатлар "солиқ жанати" мамлакатлари, "отел- мамлакатлари",  "қулай  байроқ" мамлакатлари:   Малта,  Кипр,  Панама,  Либерия, Багам, Бахрейн, уларнинг энг кўп профиллиси (кўп қирралиси) Сингапурдир.

3)              Озод (мустақил) бўлган ёш давлатлар (мамлакатларнинг ўткинчи типи. Улар келажагининг қандай бўлиши аниқ ижтимоий-иқтисодий шароитларга боғлиқ); бу гуруҳга 60га яқин мамлакатлар киради. Улар ғоят хилма-хил, шу жумладан уларнинг таркибига энг йирик мамлакатлар - Индонезия, Покистон, Бангладеш, Нигериядан тортиб то унча катта бўлмаган Гамбия, габон, Бахрейн мамлакатларигача бор. Бу гуруҳда юқори даромадга эга бўлган нефт экспорт қилувчи мамлакатлар - Саудия Арабистони, Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Катар, Ливия, Бруней алоҳида ўринни эгаллайди. Юқорида берилган типологиядан ташқари бошқалари ҳам мавжуддир. Бунда умумлаштирувчи, синтетик кўрсаткич сифатида аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот (ЯлМ) ёки ялпи миллий даромад кўп қўлланилади. БМТ маълумотларига кўра 1994 йилда аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган ЯлМ бўйича дунёда биринчи ўринни Швейцария эгаллаган (37930 доллар). Ундан кейинги ўриндаги мамлакатлар қуйидагилар: Япония (34630), Дания (27970), Норвегия (26390), АҚШ (25580), Германия (25580), Австрия (24630), Швеция (23530), Франсия (23420), Белгия (22870). Булар "бой мамлакатлар клубининг биринчи етакчи давлатларидир. Энг қашшоқ мамлакатларда бу кўрсаткич қуйидагича: Руванда (80), Мозамбик (90), Eфиопия(лОО), Ветнам (200), Бангладеш (220), Яман (280), Монголия (300), Ҳиндистон (320), Тожикистон (360), Покистон (430) ва бошқалар.               

Киска хулосалар

        Матнда дуне сиесий ва иктисодий харитаси тугрисида тушунча, унинг шакилланиши ва унинг асосий боскичлари тугрисида тушунча берилган. Дунё сиёсий харитаси - тарихий даврнинг кузгусидир. Дунё сиёсий  ва иктисодий харитаси шаклланишининг асосий боскичлари узок тарихий даврга бориб такалади.

        Кадимги дунё, урта аср дунё сиёсий ва иктисодий харитаси . Турон-Туркистон замини халкларининг Осиё ва Европа мамлакатлари билан алокалари, уларнинг дунё географик билиш чегараларининг кенглиги. Буюк ипак йулининг ахамияти. Буюк географик кашфиётлар ва Европа мутамлакачилик боскичининг бошланиши.Биринчи жахон уруши арафасида ва ундан кейин дунё харитасида руй берган асосий узгаришлар. Жахон бозори ва Жахон хужалигининг шакилланиши. Буюк Октябрь тунтарилиши ва дунёнинг икки тизимга ажралиши. Иккинчи жахон уруши даврида дунё сиёсий харитасида руй берган асосий узгаришлар. Социализмнинг жахон тизимига айланиши. Империализм мустамлакачилик тизимининг емирилиши. Ва нихоят СССР ва соиализм тизимининг парчаланиши.

        Шунингдек матнда  суверен давлат хамда унинг типологияси, чегаралари ва бошка тушунчалар тугрисида куп малумотлар берилган.        

Таянч иборалар:

Сиёсий харита , унинг шаклланиши , асосий боскичлари;

суверинитет , давлат чегаралари , “ажратувчи макон”, буюк географик кашфиётлар, мамлакат типлари, типологияси, классификацияси , мустакил , мустамлака, карам, иктисодий ривожланган , ривожланаётган, кам ривожланган мамлакатлар;

капиталистик , пост социалистик, социалистик мамлакатлар.

Назорат ва   мулохаза саволлари:

1. Дунё сиёсий харитаси тушунчасига изох беринг; унинг ахамияти ва узига хослиги?

2. Дунё сиёсий харитаси кандай шаклланган ?

3. Дунё сиёсий харитасининг асосий боскичлари тарифи.

4. Мамлакатлар типологияси (гурухлари) кандай белгиларга караб аникланади.

5. . Турли гурух мамлакатлар таснифи.


IV боб. Дунё ахолиси географияси

4.1. Аҳолининг ёш-жинсий таркиби ва меҳнат ресурсларининг шаклланиши

Аҳолининг ёш-жинсий таркиби унга хос белгилар ичида энг муҳими ҳисобланади. Чунки ёшга қараб аҳолининг жамиятда тутган ўрни ва аҳамияти баҳоланади.

Бутун жаҳонда эркакларнинг сони аёлларникига нисбатан қарийб 30 млн.га кўпроқдир. Лекин айрим материклар, регионларда эркаклар билан аёллар сони ўртасидаги фарқ сезиларли тусга эга. Болалар ёшларида барча материклар ва регионларда ўғил болаларнинг устунлиги кўзга ташланади. Дунёда 0-14 ёшда ҳар минг қизга 1040 ўғил бола тўғри келади. Ушбу кўрсаткич Европада (1060), Осиёда(1050) ҳамда Австралия ва Океанияда (1059) ундан ҳам юқори. Фақат Африка (1008) ва Америка (1029)да нисбатан паст даража билан ифодаланади. Болалар сонидаги фарқнинг келиб чиқишида туғилган ҳар минг гўдакнинг 520таси ўғил болалардан иборат бўлишлиги омили ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Аҳолининг асосан меҳнатга лаёқатли ёшдаги қисмидан ташкил топган 15-65 ёшида дунё бўйича ҳар минг аёлга 1020 та эркак тўғри келади. Европада эркаклар сони аёллар сонига тенг, Осиёда ҳар минг аёлга 1049та эркак, Австралия ва Океанияда эса 1039 эркак тўғри келади. Мазкур кўрсаткич Африка (979 эркак) ва Америка (990 эркак)да аксинча, аёллар устунлиги билан ифодаланади.

Юқоридаги ёш гуруҳларида эркаклар билан аёллар ўртасида мавжуд бўлган фарқлар жуда кўп омиллар таъсирида шаклланган. Бунда дунё ва регион ҳамда мамлакат доирасидаги урушлар, эркаклар билан аёлларнинг жамиятда тутган ўрни ва уларнинг ўртача умр давридаги фарқлар ва бошқа омилларнинг рўли жуда каттадир. Хитой, Ҳиндистон ва бошқа қатор мамлакатларда эркаклар сонининг устунлиги аёлларнинг жамиятда тутган мураккаб, баъзи ҳолларда аянчли ўрни ҳамда мазкур мамлакатларда оилада ўғил болани кўришга бўлган жуда катта интилиш ва ана шу мақсадга эришишда ҳар қандай чорага, ҳатто энди туғилган қизни ўлдиришгача

боришга тайёрлиги билан боғланган. Аҳоли жинсий таркибининг шаклланишида жаҳонни айрим регионлар ва мамлакатлари миқиёсида бўлиб турувчи миграцион алоқаларнинг ахамияти ҳам каттадир. (Европа ва Шимолий Америка эмигрантларни қабул қилувчи, Осиё ва Африка эмигрантларни етказиб берувчи ҳисобланади).

Жаҳон аҳолисининг ёш таркиби ҳам катта ҳудудий фарқларга эга. Бунда туғилиш ва ўлим кўрсаткичлари динамикаси ҳал қилувчи ахамият ўйнайди. Қуйидаги жадвал маълумотларидан дунё аҳолисининг ёш таркибига хос ҳусусиятлар ва нисбатларни кўриш мумкин.

 


Жаҳон аҳолисининг ёш таркиби (фоизда).


4.1.1.- жадвал.


 

 

Материклар, қитъалар

Ёш гурухлари

1970

1985

2010

Ёш гуруҳлари

0-14

15-64

65+

0-14

15-64

65+

0-14

15-64

65

+

Бутун дунё шужумладан:

36,6

57,9

5,5

33,7

60,6

5,7

31,0

62, 0

7,.О

Европа

24,9

63,7

11,4

20,9

66,7

12,4

18,0

67, 0

15, 0

Осиё

38,9

57,.О

4,1

35,0

60,6

4,4

32.0

62, 0

6,0

Африка

44,1

53,0

2,9

45,4

51,5

3,1

43,0

54, 0

3,0

Америка

36,4

57,2

6,4

31,6

61,2

7,2

29,0

63, 0

8,0

Австралия ва Океания

32,2

60,5

7,3

28,6

63,3

8,1

26,0

64, 0

10, 0

Жаҳон аҳолисининг таркибида болалар улуши камайиб, меҳнатга лаёқатли ёшдаги ва кекса аҳоли салмоғи кўпаймоқда. Бинобарин, 1970-2010 йилларда 0-14 ёшдаги болалар улуши 36,6 дан 31 фоизгача камайди, меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли салмоғи 57,9 дан 62,0 фоизга етди, кекса аҳолининг ҳам салмоғи ўсиб, 7,0 фоизни ташкил этди.

4.2.  Жаҳон аҳолисининг ирқий, этник ва диний таркиби

Инсон ирқи- бу ўхшаш, авлоддан авлодга ўтувчи ташқи (тери-гавда) белгиларга эга бўлган, тарихан шаклланган одамлар гуруҳидир.Ҳозирги вақтда учта асосий европеоид (оқ), негроид (қора) ва монголоид (сариқ) ирқларга ажратиш қабул қилинган. Катта ирқлар тарқалган ҳудудлар ўртасидаги чегаралар одатда аниқ бўлмасдан, бир-бирига киришиб кетган. Айнан шундай ҳудудларда ирқларнинг аралаш, ўткинчи шакл ва типлари ҳосил бўлади.

Жаҳон аҳолиси ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиётнинг ҳар хил босқичларида турувчи халқлардан-этнослардан иборатдир. Eтноснинг энг юқори даражаси миллат ҳудуди, иқтисодиёти ва маданияти, тилнинг барқарор тарзда умумийлиги бўйича ажралиб турувчи инсонлар йиғиндисидан иборат, ушбулар асосида уларда миллатга хос умумий жиҳатлар, миллий ўзлигини англаш ҳиссиёти шаклланади.

Катта ирқлар тарқалган ҳудудлар ўртасидаги чегаралар одатда аниқ бўлмасдан, бир-бирига киришиб кетган. Айнан шундай ҳудудларда ирқларнинг аралаш, ўткинчи шакл ва типлари ҳосил бўлади.


Жаҳонда уч-тўрт минг халқ бўлиб, уларнинг ичида аҳолисининг умумий сони 100 дан, ҳатто ўнтадан ошмайдиган майда элатлардан (Ҳиндистонда тода, Бразилияда ботокуда ва б.) сони 10 млн ва 100 млндан зиёд бўлган йирик миллатлар мавжуддир. Шулар қаторига хитойлар, японлар, бразилияликлар, АҚШ америкаликлари, русслар, ҳиндистонликлар, бенгаллар, панжобликлар, бихарлар, ливанликлар, немислар ва бошқалар киради.

Миллий таркиби хилма-хил бўлган Осиёда дунёда сони энг кўп бўлган халқлар яшайди. Осиёда мутлоқ сони 1 млн дан ортиқ 110 га яқин халқ бўлиб, уларнинг умумий миқдори қитъа аҳолисининг 98 фоизини ташкил этади. Осиё мамлакатларининг аксарияти кўп миллатлидир. 150 дан ортиқ халқ Ҳиндистон ва Индонезияда, деярли 100-Филиппинда, 50 дан ортиқ Въетнам ва Хитойда, 30 дан ортиқ халқ Эрон, Афғонистон, Мъянма, Таиландда истиқомат қилади. Аҳолининг этник ранг-баранглиги баъзи-бир халқлар тарқалган ҳудудларнинг давлат чегаралари билан бўлиниши туфайли яна ҳам кучайди. Масалан, курдлар Туркия, Eрон, Ироқ ва қисман Сурия, белужлар Eрон, Афғанистон ва Покистон, панжобликлар Покистон ва Ҳиндистон давлатлари чегараларидаги ҳудудларда компакт холда яшайди. Жануби-Шарқий Осиёдаги кўпчилик мамалакатларда Хитой ва Жанубий Осиёдан келган эмигрантларнинг катта гуруҳлари шаклланган. Миллат, халқ ва элатларнинг ана шундай ҳудудий тарқалганлиги ва жойлашганлиги натижасида айрим мамлакатларда этник муносабатлар мураккаб тусга эга. Баъзи мамлакатларда эса бундай ҳолат этник низолар, мажарўларга олиб келмоқда, сиёсий вазиятнинг ёмонлашувига сабаб бўлмоқда (Яқин Шарқ минтақаси, Туркия, Россия, Хитой, Индонезия, Малайзия, Ҳиндистон, Руанда, Бурунди ва бошқалар).

Жаҳон мамлакатлари аҳолисининг миллий таркиби ва этник муносабатларнинг хусусиятига кўра қатор гуруҳларга ажратиш мумкин:

Биринчи гуруҳга бир миллатли, яъни асосий миллати жами аҳолисининг 95%дан ортиқ қисмини ташкил этувчи мамлакатлар буларга Европада Исландия, Ирландия, Норвегия, Дания, Полша, Германия ва бошқалар, Осиёда Япония, КХДР, Корея Республикаси, Бангладеш, Монголия, Армения, Яман, Оман, Катар ва бошқалар, Африкада Миср, Ливия, Сомали, Мадагаскар, Жанубий Африкадаги деярли барча мамлакатлар киради.

Иккинчи гуруҳни ушбу кўрсатгич 70-95%га тенг бўлган мамлакатлар Буюк Британия, Франсия, Испания, Финландия, Руминия, Жазоир, Марокко, Зимбабве, Мавритания, Боцвана, Хитой, Ветнам, Камбоджа, Мянма, Туркия, Сурия, Ироқ, Шри-Ланка, Сингапур, АҚШ, Австрия, Янги Зелландия ва бошқалар ташкил этади. Шулар қаторига Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Озарбайжон давлатлари ҳам киради.

 

 

 

 

 

Минтақа ва мамлакатлар

Катта ёшдаги саводсизларнинг сони, млн. киши

Саводсизлик даражаси, фоиз

Иқтисодий ривожланган мамлакатлар

42

4,4

Ривожланаётган мамлакатлар, шу жумладан:

920,6

35,1

Африканинг Сахрои Кабирдан жануб томонда жойлашган ҳудудлари

138,8

52,7

Араб мамлакатлари

61,1

48,7

Лотин Америкаси

43,5

15,2

Шарқий Осиё

281,0

24,0

Жанубий Осиё

397,3

53,8

4.2.1.-жадвал

Жахон аҳолисининг саводсизлик даражаси

Жадвал маълумотларидан кўриниб турганидек иқтисодий ривожланган мамлакатларга катта ёшдаги барча саводсиз кишиларнинг тахминан 4%, ривожланаётган мамлакатларга эса 96,0% тўғри келади. Ривожланаётган мамлакатларда саводсизлик даражаси катта ҳудудий фарқларга эга. Бу ўринда Марказий, Ғарбий, Шарқий ҳамда Жанубий Африка, Араб, Лотин Америкаси, Шарқий ва Жанубий Осиё мамлакатлари алоҳида ўрин эгаллайди. Мазкур ва бошқа ривожланаётган мамлакатларда саводсизларнинг улуши эркаклар ўртасида 25%га тенг бўлса, аёллар ўртасида қариб 45%ни ташкил этади.

Жаҳонда катта ёшдаги аҳолининг саводсизлик даражасининг юқорилиги бўйича қатор мамлакатлар ажралиб туради. Масалан Бутан давлатида саводсизлик даражаси эркаклар ўртасида 93%га, аёллар ўртасида 95%га, Афғанистонда тегишли равишда 93 ва 95%га, Сомалида 82 ва 94%га, Тропик Африка регионидаги Буркина-Фасо, Сенегал, Мавритания, Гамбия, Нигер, Чад, Мали мамлакатларида 75 ва 90%га тенг бундан ҳам юқори кўрсатгичлар Непал ва Гаитига хосдир.

Саводсизларнинг мутлоқ сони бўйича дунёда Ҳиндистон (281 млн.), Хитой (224 млн.), Покистон (43 млн.), Бангладеш (42 млн.), Нигерия (29 млн.), Миср (16.5 млн.), Бразилия (16 млн.), Eрон (14 млн.), Судан (10 млн.) мамлакатлари пешқадамлик қилади. Ҳиндистонда катта ёшдаги аҳолининг саводсизлик даражаси 52%ни, Хитойда 27%ни ташкил этади.

 

 

 

 

4.3. Аҳолининг ҳудудий жойлашиши.

Ер юзасида аҳоли жуда нотекис жойлашган. Аҳолининг ўртача зичлиги (1 кв.кмга тўғри келган аҳоли миқдори) доимий аҳолиси мавжуд ҳудудлар (130 млн. кв.км) доирасида 46 кишини ташкил қилди.

4.3.1-жадвал.

Айрим  қитъалар,   материклар  ва   регионлар  бўйича   аҳолининг  ўртача зичлиги.

 

Минтақа ва регионлар

1950

1990

1995

2010

2025

Бутунжаҳон шужумладан

19,4

40,3

43,8

46,0

63,8

Европа

74,4

97,0

101,9

102,5

103,5

Осиё

45,1

100,7

111,3

116,3

159,3

Африка

7,6

21,8

24,3

27,5

51,0

Шимолий Америка

11,0

21,4

22,8

23,8

31,0

Жанубий Америка

6,4

17,1

18,3

19,6

26,4

Австралия ва Океания

1,5

3,1

3,3

3,7

4,6

Шу вақтнинг ўзида ушбу кўрсатгич Осиёда 116.3 ва Европада 102.5 кишини ташкил эца, Африкада 27.5, Шимолий Америкада 23.8, Жанубий Америкада 19.6 ҳамда Австралия ва Океанияда атиги 3.7 кишига тенг. Умумлаштириб айтганда ер қуруқлик юзасининг атиги 7%да унда мавжуд аҳолининг 70%и истиқомат қилади.

Аҳоли ниҳоятда зич жойлашган минтақалар қаторига Жанубий, Жануби-Шарқий ва Шарқий Осиё, Европа ҳамда АҚШнинг шимоли-шарқий қисми, «Босваш» мегополиси киради. Дастлабки учта минтақада аҳоли қадимдан жойлашган бўлиб, у ҳозирги вақтда жуда юқори даражадаги аҳоли зичлигига эга. Бундай ҳолат авваламбор бу ерда меҳнатни жуда кўп талаб қилувчи шоличиликнинг қадимдан мавжудлиги, қолганларда эса юз берган саноат инқилоби ҳамда ундан кейинги даврда амалга ошган индустирлаштириш жараёни билан узвий боғлангандир. Инсонларнинг қадимдан океан ва денгиз соҳилларида жойлашишга интилиши ҳам муҳим омиллардан биридир. Ҳозирги вақтда денгиз ва океанлардан қуруқликка томон 200 кмга чўзилган ер юзаси қисмида инсониятнинг ярмидан зиёд қисми 50 км кенгликка эга бўлган қуруқлик қисмида эса дунё аҳолисининг деярли 30 %и тўплангандир. Дунё бўйича аҳоли жуда зич жойлашган ҳудудлар қаторига қуйидагилар киради: Рур, Элзас ва Лотарингия ҳамда Париж ва Лондон раёнлари, Шимолий Италия, Москва раёни, Донбасс, Фарғона водийси, Шарқий Хитой, Ҳинд-Ганг текислиги, Ява ороли, Япония ороллари, Нил делтаси, АҚШнинг Шимоли-Шарқий, Буюк кўллар раёнлари ва Сансан мегополиси.

Аҳоли сийрак тарқалган ҳудудлар ер қуруқлик юзасининг анча катта қисмини эгаллайди. Шулар қаторига биринчи навбатда экстремал табиий шароитларга эга бўлган географик объектлар-чўллар, тропик ўрмонлар, баланд тоғлар, тундра, музлик ҳудудлари ва бошқалар киради.

 

Айрим мамлакатлар ичида аҳоли зичлигининг жуда юқори кўрсаткичлари Сингапур (5 минг кишига яқин), Бангладеш (минг кишига яқин), Нидерландия (460), Корея Республикаси (454), Ливан, Белгия, Япония ва бошқаларга (200 кишидан ортиқ жами 40 мамлакат), жуда паст кўрсаткичлар Россия, Канада, Австралия, Мавритания, Ливия, Намибия ва бошқаларга хос. Аҳоли жойлашишидаги жуда катта ҳудудий фарқлар мавжуд мамлакатлар қаторига Россия, Канада, Хитой, Бразилия, Миср, Туркманистон, Тожикистон, Индонезия киради.

4.3.2-жадвал.

Ер шари аҳолисининг вертикал минтақалар бўйича тақсимланиши.

 

 

 

 

 

 

 

Қитъалар, материклар регионлар

Денгиз сатҳидан баландлиги

Аҳоли ис тиқомат қилади ган ҳуд уднинг ўртача баланд-лиги, метр

Ҳуд уд нинг ўрта ча бала нд

лиги, метр

200 метр­гача

200 дан 500 метр­гача

500 дан 1000 метр­гача

1000 дан 2000 метр­гача

2000 метр-дан юқори

Жами аҳолининг тақсимланиши, фоиз

Европа

69

24

7

-

-

170

300

Осиё

56

24

12

7

1

320

950

Африка

32

24

21

21

2

590

750

Шимолий Америка

47

33

8

8

4

430

700

Жанубий Америка

42

15

23

9

11

645

580

Австралия ва Океания

73

18

8

1

-

95

350

Қуруқлик юзаси (Антарктида ва Гренландий адан ташқари)

56

24

12

7

1

320

725

Жаҳон аҳолиси вертикал минтақалар бўйича ҳам нотекис тақсимланган. Аҳолининг ярмидан ортиқ қисми (56%и), мутлоқ баландлиги 200 метргача бўлган текистлик ва пастекистликларда истиқомат қилади. Салкам чорак қисми (24 %и) 200-500 метр баландликка эга текистлик ва қирларга тўғри келади.

Демак, Ер шари аҳолисининг 80%и мутлақ баландлиги 500 метргача бўлган ҳудудларда жойлашган. Шу вақтнинг ўзида 2000 метрдан баланд ҳудудларга Ер шари жами аҳолисининг атиги л%и тўғри келади (9-жадвал). Умуман олганда аҳоли сони ва улуши баландлик ошган сари камайиб боради. Лекин бу қонуният Жанубий Америкада ўз ифодасини топмайди. Бундан ташқари Осиё қитъаси билан жами қуруқлик юзасига хос бўлган кўрсаткичлар бир ҳил миқдорлар хослиги билан ажралиб туришлигини таъкидлаб ўтиш лозим.

4.4. Аҳоли миграцияси ва урбанизация жараёни

Миграция жараёни аҳоли ҳудудий ҳаракатининг асосий тури бўлиб, у инсон билан табиат ўртасида алоқадорлик вужудга келгандан буён шаклланиб, ривожланиб келмоқда. Аҳоли мигарцияси айниқса Буюк географик кашфиётлар давридан бошлаб кенг миқёсда амалга ошмоқда.

Мигарция ташқи ва ички миграцияга тақсимланади. Мамлакатлар аҳолисининг сони ва таркибига бўладиган таъсири нуқтаи назаридан ташқи миграцияларнинг аҳамияти беқиёсдир. Ташқи миграция катта ҳажмга эга мамлакатларда унинг аҳоли сони ва таркибига бўлган таъсири сезиларли оқибатларга олиб келиши мумкин. Жумладан, АҚШ, Канада, Австралия ва бошқа қатор мамлакатлар тарихида миграция салдосининг аҳамияти табиий ўсиш жумладан устун бўлган айрим даврлар кузатилганлигини таъкидлаб ўтиш жоиздир. Ҳозирги вақтда ҳам мазкур мамлакатларда миграция савдоси аҳоли сони ўсишида муҳим омил бўлиб ҳисобланмоқда. Исроил давлатида эса миграция салдоси аҳоли сони ўсишининг деярли 2/3 қисмини таъминламоқда.

Юқоридаги мамлакатлар аҳолининг кўчиб келиши бўйича етакчи ҳисобланса, қатор бошқа мамлакатлар, чунончи Ирландия аҳолининг кўчиб кетиши бўйича дунёда машҳур бўлиб қолган. Ирландия ХИХ-ХХ асрларда аҳолининг катта миқдорда кўчиб кетиши бўйича уч даврни бошидан кечирган. Ушбу даврлар 1840-1900 йилларда қайд этилган бўлиб, унда мамлакат аҳолисининг мутлоқ сони 8,2 млн.дан 4,5 млн. кишига тушиб қолди.

Ташқи миграциялар ўзларининг хусусиятлари, сабаблари, ҳудудий қамрови, давом этиш даври бўйича бир-биридан фарқ қилади. Миграция хусусиятлари тўғрисида сўз юритганда, аwаламбор хохишига кўра ва мажбурий миграциялар назарда тутилади. Мажбурий миграцияларга асрлар давомида неча ўн миллионлаб негр қулларнинг Африкадан Америкага зўрлаб олиб кетилиши мисол бўлиши мумкин.

Ташқи миграциялар асосан иқтисодий сабаб билан боғланган. Бунда янги ерларни ўзлаштириш мақсадида ҳамда ишчи кучини шартномалар бўйича бошқа мамлакатларга юбориш билан боғлиқ миграциялар катта рўл ўйнаганлигини таъкидлаб ўтиш жоиздир. Биринчи турдаги ташқи миграцияларда катта миқдорда аҳолининг кўчиб кетиши Буюк Британия, Германия, Италия, Испания, Франсия, Скандинавия мамлакатлари, Ирландия, Полша, Россия мамлакатларига, кўчиб келиши АҚШ, Канада, Бразилия, Аргентина, Уругвай, Чили, Австралия, Жанубий Африка Республикасига хос бўлган.

Иккинчи турдаги ташқи миграцияларда дастлабки даврларда Хитой ва Ҳиндистонлик ишчилар асосий рўлни ўйнаганлигини таъкидлаб ўтиш керак. Шуларнинг катта жамоалари Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида барпо этилган. Ҳозириги вақтда Шимолий Африка, Жануби-Ғарбий Осиё, Жанубий Европа ишчи кучининг катта миқдорининг Ғарбий Европа ва қисман Шимолий Европа мамлакатларида шартнома ҳам иккинчи турдаги ташқи миграцияларга мисол бўлиши    мумкин.    Чунки    шундай    мигрантларнинг    сони    ғарбий    Европа мамлакатларида 12-13 млн., дунё бўйича эса 25 млн. кишини ташкил этади. (АҚШ, Австралия, ЖАР, Форс кўрфази мамлакатлари). Мазкур мигрантларнинг ичида йирик олимлар ва мутахассислар бўлиб, уларнинг сони салкам 1 млн. кишини ташкил этади.

Сиёсий сабаблар ҳам ташқи миграцияларга катта таъсир кўрсатади. Сиёсий миграция иқтисодий ва сиёсий вазияти беқарор, инсон ҳуқуқлари поймол этилаётган мамлакатларга хос бўлган ва ҳозир ҳам хос бўлмоқда (Германия, Испания, Италия, Россия, СССР, Куба, Въетнам, Камбоджа ва бошқа қатор мамлакатлар).

Ҳудудий қамровга қараб материкларга ва материк ичидаги миграцияларни ажратиш қабул қилинган. Ҳозирги вақтда иккинчи турдаги миграциялар асосий аҳамият касб этмоқда.

Давом этиши бўйича доимий, вақтинчалик ва мавсумий миграция турлари мавжуд. Шартнома асосида амалга оширилаётган миграциялар вақтинчалик миграциялар деб аталади. Бир-икки ой ёки ундан ортиқ вақт давомида дам олиш, даволаниш ёки бошқа мавсумий турдаги меҳнат фаолияти билан боғлиқ миграциялар мавсумий миграциялар деб аталади. Доимий миграциялар уй-жойи ва иш жойининг тамомила ўзгариши билан боғлиқ аҳоли кўчишлари билан боғлиқ бўлиб, у миграциялар ичида асосий ўрин эгаллайди.

Жаҳонда 80-йилларнинг охири ва 90-йилларда бўлиб ўтган сиёсий-маъмурий ўзгаришлар ҳалқаро мигарциялар ҳажмининг кескин кенгайиб кетишига, ҳамда Шарқий Европа, Собиқ СССР ва бошқа регионларда аҳолини ҳудудий қайта тақсимланишига сабаб бўлди. Жумладан, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мамлакатларида ҳозирги вақтда ўзаро давлатлараро миграцион алоқалар асосий рўл ўйнамоқда.

Кейинги йилларда аҳоли миграцияси билан бевосита ёки билвосита боғланган қочқинлар сонининг кескин кўпайиши ҳаммани ташвишга солмоқда. Қочқинларнинг катта миқдордаги ва ички оқимлари Афғонистон, Ҳиндистон, Шри-Ланка, Ироқ, Кипр, Собиқ Иттифоқ Республикалари, айниқса Россия, Эфиопия, Сомали, Руанда, Бурунди, КХДР, Конго Республикаси, Сверре-Леоне, Колумбия, Eквадор, Перу мамлакатларидаги беқарор иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий вазият билан тўғридан-тўғри боғлиқдир.

Ташқи ва ички миграциялар билан урбанизация жараёни узвий боғлиқ. Урбанизациянинг географик моҳиятини қуйидаги мисолларда ифодалаш мумкин. Урбанизациялашган ҳудудлар Ер қуруқлик юзасининг 1 фоиздан сал ортиқ қисмини эгаллагани ҳолда, бу ерда жаҳон аҳолисининг 45 фоиздан зиёд қисми истиқомат қилади, ялпи ички маҳсултнинг 80 фоизи ишлаб чиқарилади.

Замонавий урбанизация умумжаҳон жараёни сифатида кўпчилик мамлакатларга хос бўлган учта умумий жиҳатлар билан ифодаланади.

Шулардан биринчи жиҳат - шаҳар аҳолисининг, айниқса кам ривожланган мамлакатларда юқори суръатлар билан ўсиши.

Жаҳонда 1900 йилда мавжуд жами аҳолининг салкам 14 фоизи шаҳарларда яшаган, бу кўсаткич 1950 йилда 29 фоизни, 1990 йилда - 45, 2010 йилда эса 51 фоизни ташкил этди.

Иккинчи жиҳат - аҳоли ва хўжаликнинг асосан катта шаҳарларда тўпланганлиги билан боғлиқ. Бундай холат аwаламбор ишлаб чиқаришнинг хусусияти, уни илм-фан, таълим тизими билан бўлган алоқадорлигининг мураккаблашуви билан боғланганлиги. Маълумки, катта шаҳарлар инсонларнинг маънавий ва маданий талабларини тўлароқ қондиради, хилма-хил товарлар ва хизматлар билан яхшироқ таъминланди, мавжуд ахборот манбаларига йўл очиб беради. Жаҳонда ХХ аср бошида (аҳолисининг сони 100 мингдан ортиқ) 360 та катта шаҳарлар мавжуд бўлиб, шуларга жами аҳолининг атиги 5 фоизи тўғри келган, бундай шаҳарларнинг миқдори 90-йилларнинг бошида 2,5 мингни ташкил этди, 2010 йилда эса 3,5 миндан ўтиб кетди, уларга тегишли тарзда жами аҳолининг 1/3 ва 2/5 қисми тўғри келди.

Катта шаҳарлар ичида аҳолисининг сони 1 миндан ортиқ бўлган йирик ва жуда йирик шаҳарларни алоҳида ажратиш қабул қилинган. Шундай шаҳарларнинг сони ХХ аср бошида 10 га тенг бўлган 80-йилларнинг бошида 200 дан, 2010 йилда эса 400 дан ошиб кетди. Мазкур шаҳарлар ичида "супершаҳар"лар (аҳолисининг сони 5 млн.дан зиёд) миқдори 90-йилларда 30 ни, 2010 йилда эса 60 ни ташкил этди. Ҳозирги вақтда ушбу шаҳарларда салкам 0,5 млрд. киши, ёки Ер шари аҳолисининг 8 фоиздан ортиқ қисми истиқомат қилмоқда.

Учинчи жиҳат - шаҳарлар ҳудудининг кескин кенгайиб, ёйилиб кетиши билан боғланган. Замонавий урбанизация жараёни учун айрим шаҳарлар ва шаҳарчалардан шаҳарлар билан қишлоқларни ўзида қамраб олган шаҳарлар агломерацияларга, мегаполисларга ўтиш, айниқса хос бўлмоқда. Шаҳарлар агломерацияларининг ўзаги вазифасини одатда пойтахтлар, бошқа муҳим саноат марказлари ва йирик денгиз портлари бажармоқда.

Жуда йирик шаҳарлар агломерациялари Мехико, Токио, Сан-Паулу, Ню-Ёрк шаҳарлари атрофида шаклланган, шуларнинг ҳар бирида 16 млн.дан 30 млн.гача киши истиқомат қилади.

Ҳозирги вақтда икки ва ундан ортиқ агломерациялар ҳудудининг қўшилиб кетиши натижасида урбанизациялашган раёнлар ва зоналар, энг муҳими мегополислар вужудга келмоқда. Шулар ичида Такайдо, Босваш Сансан мегаполислари алоҳида ўрин эгаллайди.

Урбанизация даражаси бўйича жаҳондаги барча мамлакатларни уч гуруҳга бўлиш мурнкин.

1.    Юқори даражада урбанизациялашган мамлакатлар (шаҳар аҳолисининг улуши 50%дан юқори).

2.                                  Ўртача даражада урбанизациялашган мамлакатлар (шаҳар аҳолисининг улуши 20%-50%).

3.                                  Паст  даражада  урбанизациялашган  мамлакатлар   (шаҳар   аҳолисининг улуши 20%дан кам).

 

Юқори даражада урбанизациялашган мамлакатлар қаторига Европанинг барча давлатлари, Австралия, Янги Зеландия ҳамда Шимолий ва Жанубий Американинг кўпчилик мамлакатлари киради.

Ўртача даражада урбанизациялашган мамлакатларнинг асосий қисми Жанубий, Ғарбий, Марказий ва Жанубий, Жануби-Шарқий Осиё регионлари ҳамда Африкада жойлашган.

Паст даражада урбанизациялашган мамлакатларнинг ҳам кўпчилиги Африка ва Осиёда мавжуд эканлигини таъкидлаб ўтиш лозим.

Ҳозирги вақтда урбанизация даражаси ривожланган мамлакатларда 7%ни, ривожланаётган мамлакатларда 37%ни ташкил этади, дунё бўйича бу кўрсаткич 51%гатенг.

Шаҳар аҳолисининг сони ва улуши тез ўсаётганлигига қарамасдан жаҳон аҳолисининг ярмига яқини қишлоқ аҳоли манзилгоҳларида яшамоқда. Уламинг умумий сони 15-20 млн. ни ташкил этади.

Қишлоқ аҳолиси асосан гуруҳлашган ва алоҳида жойлашган қишлоқлар бўйича тақсимланади. Бунда тарихий ва табиий шарт-шароитлардан ташқари иқтисодий омилларнинг аҳамияти катта бўлганлигини айтиб ўтиш лозимдир. Аҳоли тақсимланишининг гуруҳлашган шакллари деҳқончилик, айниқса ҳайдаладиган ва суғориладиган деҳқончилик ривожланган регион ва мамлакатларга хосдир. Алоҳида жойлашган қишлоқлар (фермалар) чорвачилик интенсив ривожланган мамлакатларда (АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия, Бразилия, Аргентина) кенг тарқалган. Аҳоли жойлашишининг аралаш шакллари ҳам мавжуд, яйлов чорвачилиги ривожланган ҳудудларнинг кўпчилигида эса доимий аҳоли манзилгоҳлари умуман барпо қилинмаган.

 

Асосий таянч тушунчалар

Аҳоли - ўзининг ҳаётий фаолиятини маълум ижтимоий ва ҳудудий жамоалар доирасида амалга ошираётган инсонлар гуруҳидир.

Аҳоли миграцияси - лотинчадан (мигратио) кўчиш, кўчириш маъносини англатади. Турар жойининг ўзгариши билан якунланадиган аҳолининг ҳудудий ҳаракати.

Ирқлар - бу инсонларнинг тарихан шаклланган ўхшаш, авлоддан авлодга ўтувчи ташқи (тери-гавда) белгилари бўйича айрим гуруҳларидир.

Миллат - инсонларнинг тарихан шаклланган умумжамоа гуруҳлари. Миллатга ҳаёт моддий шароитлари ва ҳудуднинг умумийлиги, тил ва миллий ҳарактер бирлиги хосдир.

Урбанизация - шаҳарлар ва шаҳар аҳолисининг сони ҳамда улушининг кўпайиши билан боғланган ижтимоий-иқтисодий ва географик жараён.

 

Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар

1.     Аҳолининг жамият тараққиётида тутган ўрни ва аҳамиятини ёритиб беринг.

2.                                              Жаҳон аҳолисининг сони милодгача бўлган даврда қандакўпайган?

3.                                              Жаҳон аҳолисининг сони эрамизнинг ХХ асригача бўлган даврда қандай кўпайган?

4.                                              Эрамизнинг ХХ асрида аҳоли сони ва динамикасига таъсир қилган воқеа-ҳодисалар ҳамда омилларни баҳоланг.

5.                                              Аҳолини табиий такрор барпо бўлишининг тўрт типига хос хусусиятлар тўғрисида сўзлаб беринг.

6.                                              Аҳолини дунёнинг турли регионлари ва мамлакатларида табиий такрор барпо бўлишига хос фарқлар ҳамда шунинг асосий сабаблари тўғрисида сўзлаб беринг.

7.                                              "Демографик   портлаш"   тушунчасининг   мазмуни,    унинг    асосий омиллари, сабаблари ва марказлари тўғрисида сўзлаб беринг.

8.                                              Аҳоли   миграцияси   нима?   Унинг   турлари,   аҳамияти,   географияси тўғрисида сўзлаб беринг.

 

 

V боб. Жаҳон хўжалиги географияси

5.1. Жаҳон хўжалигининг ривожланиш хусусиятлари

Жаҳон хўжалигининг шаклланиши жараёни амалда кишилик жамиятининг жами тарихини ўз ичига олади, чунки жаҳон хўжалиги ишлаб чиқариш кучларининг минг йиллар давомидаги эволюциясининг натижасидир. Шу нуқтаи назардан жаҳон хўжалиги тарихий категориядир. Буюк географик кашфиётлар натижасида халқаро савдо Европа ва Осиёдан кейин Ер шарининг бошқа регионлари ва қитъаларини ҳам қамраб олди. Қитъалар, регионлар ўртасида маҳсулотларни айирбошлаш жаҳон бозорини вужудга келтирди. Ушбу бозор транспорт, айниқса, денгиз транспорти ривожланиши муносабати билан яна ҳам кенгайди, чунки денгиз транспорти барча материкларни бирлаштиришга имкон берди.

Жаҳон хўжалиги иқтисодий категориядир. Чунки унинг тўғрисидаги тушунча ижтимоий меҳнат тақсимоти тушунчаси, хўжалик алоқаларининг байналминаллаши ҳамда халқаро иқтисодий интеграцияланиши билан алоқадордир.

Жаҳон хўжалиги географик категориядир, чунки уни географик нуқтаи назардан кам деганда уч даража миқёсида тадқиқ этиш назарда тутилади:

1)    жаҳон хўжалигининг умумий географияси;

2)    унинг тармоқлари географияси;

3)    йирик регионлар ва субрегионлар географияси.

Жаҳон хўжалигининг шаклланиши ва ривожланишида халқаро географик меҳнат тақсимотининг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Географик меҳнат тақсимоти - бу ижтимоий меҳнат тақсимотининг ҳудудий шаклидир. Географик меҳнат тақсимоти миқёсига кўра ҳудудий ва халқаро меҳнат тақсимотига бўлинади. Географик меҳнат тақсимотининг асосида табиий ва социал-иқтисодий омиллар ётади.

  Ушбу жараённинг ташқи ифодасини жаҳон савдосининг ривожланиши, экспорт-импорт алоқаларининг ўсиши кўрсатади.

Халқаро географик меҳнат тақсимоти айрим мамлакатларнинг маълум турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишига ҳамда улар билан кейинчалик айирбошлашга ихтисослашувни англатади.

Географик меҳнат тақсимотининг энг муҳим натижаси-бу халқаро ихтисослашув тармоғидир. Айрим мамлакатларнинг маълум турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга ихтисослашуви ушбуларни ўзининг ички эҳтиёжларидан ортиқча миқдорда ишлаб чиқаришни тақозо этади.

Жаҳон хўжалигининг географик "модели" кундан-кунга мураккаблашиб бормоқда. ХИХ асрнинг охиригача барча кўрсаткичлари бўйича бир марказ -Европа яққол кўзга ташланар эди. Ундан кейин иккинчи жаҳон маркази - АҚШ вужудга келди ва етакчи рўлни ўйнай бошлади.

Иккинчи жаҳон урушигача бўлган даврда жаҳон хўжалигининг янги марказлари - собиқ СССР ва Япония вужудга келди.

ЕИҲни барпо этиш ҳақидаги шартнома 1957 йил Рим шаҳрида имзоланди ва у 1958 йилда кучга кирди. Дастлаб унинг таркиби 6 мамлакат - ГФР, Франсия, Италия, Нидерландия, Белгия ва Люксембургдан иборат бўлди. Унга 1973 йилда Буюк Британия, Дания, Ирландия, 1981 йилда Греция ва 1986 йилда Испания ҳамда Португалия қабул қилинди. Нисбатан қисқа вақт ичида ЕИҲ (ёки "умумий бозор") катта ижобий натижаларга эришди. Саноат маҳсулотининг ҳажми бўйича ЕИҲ АҚШга деярли етиб олди, товарлар ва хизматлар экспорти, олтин ва валюта захираси бўйича эса бошқа барча мамлакатлар ва минтақалардан ўтиб кетди.

ЕИҲга аъзо мамлакатлар 1986 йилда ягона Европа актини қабул қилдилар. Унда 1957 йилда "умумий бозор"ни барпо қилиш тўғрисидаги Рим шартномасининг асосий талаблари яна бир бор қўллаб қуwатланди, ҳамда 12 мамлакатни ягона бозорга ўтиши бўйича йўл белгиланди. 1991 йилнинг декабр ойидан бошлаб эса Европа Иттифоқи (ЕИ) деб атала бошлади.

Худди шу йили Маастрих шаҳрида (Нидерландия) "Европа ўн иккилиги" сиёсий ва валюта - молия иттифоқи тўғрисида шартномалар қабул қилди. Иккинчи шартномага биноан 1998 йилнинг 1 январ кунида иттифоқнинг барча мамлакатларида ягона валюта - EКЮ муомалага киритилди. Ҳозирги вақтда EКЮ билан АҚШ доллари қуwати ўртасида деярли катта фарқ кузатиляпти. 1995 йил Австрия, Швеция ва Финландия ЕИ аъзолари бўлдилар. Ҳозирги вақтда ЕИ таркибига Шарқий Европанинг қатор мамлакталари (Полша, Венгрия, Чехия ва бошқлар) қабул қилинди. Ғарбий ярим шарда АҚШ дастлаб (1989 й) ва Канада кейинчалик (1992 й) Мексика аъзолигида эркин савдо ҳақидаги Шимолий Америка келишуви (НАФТА) фаолият кўрсатмоқда. НАФТА мамлакатлари ягона валюта барпо қилиш ташқи сиёсий ҳамда хавфсизлик сиёсатини ўтказиш бўйича маслаҳатлашганлар. Лекин, НАФТА ЯММ ҳажми бўйича EИ ва бошқа ташкилотлардан устин туради. Юқорида номи келтирилган ташкилотлардан ташқари Европада "иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти" 1961 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда (аъзолари - АҚШ, Канада, Ғарбий Европанинг кўпчилик мамлакатлари, Япония, Финландия, Австралия ва Янги Зеландия). Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСEАН) ривожланаётган мамлакатлар асосида тузилган ҳамда интеграция хусусиятлари чуқур илдиз отган ташкилот ҳисобланади. Унинг таркиби Индонезия, Малайзия, Сингапур, Тайланд, Филлипин ва Бруней мамлакатларидан иборат. Ушбу ташкилотнинг яқин келажакда асосий мақсади эркин савдо зонасини ташкил қилишдан иборатдир. Австралиянинг ташаббуси билан 1989 йилда Осиё - Тинч океани региони ўзида ўн икки мамлакатни тўплаган "Осиё - Тинч океанининг иқтисодий кенгаши" интеграция ташкилоти тузилади. Унинг таркибига АҚШ, Канада, Япония, Австралия билан бир навбатда АСEАН аъзолари ҳамда Корея Республикси ва Мексика киради.


Жаҳон иқтисодиётининг кейинги вақтда уч: 1) аграр; 2) индустриал; 3) постиндустриал типлари мавжудлиги ҳақида тасаwур шаклланган. Дунёда саноат тараққиёти юз берган асрларгача бўлган даврда иқтисодиётнинг аграр типи хукмрон эди. Кейинчалик саноат типининг аҳамияти оша борди ва бу жараён бугун ҳам давом этаяпти. Шу билан бирга дунё миқёсида иқтисодий фаол аҳолининг салкам ярми қишлоқ хўжалигида банд эканлигини эсдан чиқармаслик лозим. Ривожланаётган мамлакатларда банд бўлган аҳолининг деярли 60%и қишлоқ хўжалигига тўғри келади, қолоқ мамлакатларда ундан ҳам юқори.

Ҳозирги вақтда Европа, Шимолий Америка мамлакатларида ҳамда Японияда саноат ва қурилиш тармоқларига жами банд аҳолининг 30-38 %и тўғри келади. Германия ва Швецарияда бу кўрсаткич 40-43 %га тенг.

ФТИ кенгайиши ва чуқурлашиши натижасида дунёдаги кўпчилик, асосан иқтисодий ривожланган мамлакатларда иқтисодиётнинг янги постиндустриал типи шакллана бошлади. Бундай типда ноишлаб чиқариш тармоқлари, айниқса хизмат кўрсатиш соҳаси тез ривожлана бошлади.

Лекин, шуларнинг барчаси фанталаб ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, илмий-тадқиқот ишларининг кенг миқёсда амалга оширилиши, жамият илмий ва таълимий, илмий-техник салоҳиятининг кескин ўсиши билан боғланган.

 

5.2. Саноатнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти.

Саноат-моддий ишлаб чиқаришнинг бош тармоғи ҳисобланади. Ер шари иқтисодий фаол аҳолисининг 20 %дан камроғи саноатда, 60 % қишлоқ хўжалигида иштирок этади.

Саноатнинг ривожланиши кўп жиҳатдан халқ хўжалигининг бошқа тармоқларининг ривожланишини аниқлаб беради.

Масалан, қишлоқ хўжалигининг ривожланиши кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалик машиналари, минерал ўғитлар, кимёвий моддалар, ёқилғи, қурилиш материаллари билан   таъминланиши билан боғлиқдир. Чунки, саноат:

а) халқ хўжалигининг барча тармоқлари учун ишлаб чиқариш воситаларини, шу жумладан меҳнат қурўлларини ишлаб чиқаради.

б)   саноат  истеъмол  молларини   ишлаб   чиқаради.   Шунинг  учун     ҳар  бир мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши саноат даражасига қараб аниқланади.

Саноат-ишлаб чиқариш воситаларини ва истеъмол буюмларини ишлаб чиқарувчи тармоқларга бўлинади.

Шунингдек, саноат қуйидаги икки катта тармоққа бўлинади:

1)                           ундурувчи саноат (табиатдаги мавжуд бойликларни қазиб олади, тайёрлайди; масалан: кўмир, нефт, металл рудаси, ўрмон, балиқ овлаш ва ҳоказо).

2)                           ишлаб    чиқарувчи    саноат,    саноатнинг   ўзида   ундирилган,    қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган моддий ресурсларни қайта ишлайди.

Ҳозирги вақтда ривожланган мамлакатларда ундурувчи саноат салмоғи 10% ни, ишлаб берувчи саноат-салмоғи эса 90%ни ташкил этади.

 

 

Жаҳон саноатининг турли мамлакатларда ривожланишига ва жойланишига асосан қуйидаги икки омил ҳал қилувчи таъсир кўрсатади:

1)                      табиий шароит ва табиий ресурслар.

2)                      ижтимоий-иқтисодий омиллар.

Саноатни жойлаштиришда аввало ишлаб чиқариш харажатларига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатувчи табиий омиллардан ҳом-ашё базаларининг шароитлари алоҳида аҳамият касб этади. Булар:

a)       хом-ашё манбаларининг яқинлиги

b)  уларнинг бойлиги

в) сифати

г) хом-ашёнинг қиймати.

5.3. Жаҳон саноати таркибида юз бераётган асосий ўзгаришлар

Фан-техника тараққиёти таъсирида ҳамма мамлакатларнинг саноати таркибида муҳим ўзгаришлар юз бермоқда.

1)      ҳозирги вақтда ундирувчи саноат билан ишлаб берувчи саноат ўртасидаги нисбат ўзгармоқда.

2)      ишлаб берувчи саноатнинг ўзида ҳам муҳим ўзгаришлар юз бермоқда.

 

a)        автомобилсозлик, самолёцозлик, электротехника, нефтни қайта ишлаш, Киме ва рангли металлургиянинг айрим тармоқлари тез суръатлар билан ўсмоқда.

b)   "энг янги тармоқлар" деб аталувчи радиоелектроника, органик синтез саноати, атом энергетикаси, ракета техникаси, юқоридаги тармоқлардан ҳам жадалроқ суръатлар билан ривожланмоқда.

в) "эски тармоқлар" деб аталувчи кўмир, тўқимачилик, қора металлургия, кемасозлик, локомативсозлик тармоқлари замонга мослаштирилиб, техник жиҳатдан қайтадан таъмирланмоқда.

г) ёқилғи-энергетика балансида ўзгаришлар бўлмоқда, янги материаллар, табиий хом-ашё ўрнини босувчи сунъий материаллар амалиётга жадал суръатлар билан жорий этилмоқда.

Саноатда юз бераётган таркибий ўзгаришлар билан бир қаторда ҳудудий ўзгаришлар ҳам юз бермоқда.

d)      янги технологияни жорий этиш, қувур, электр узатиш ва транспортнинг бошқа турларини ривожлантириш кўпгина тармоқларни жойлаштиришга таъсир кўрсатмоқда.

e)        ҳудудий ўзгаришларнинг асосий йўналишларидан бири хом-ашё масаласини ҳал қилишдир. Бунинг асосий сабаблари минерал ҳом-ашёнинг дунё бўйича нотекис тақсимланганлиги билан боғланган.

 

                                   

 

 

 

 

Киска хулосалар.

     

  “Дунё хужалиги географияси” номли мовзуда  турли тарихий боскичларда жахон хужалигининг шаклланиш жараёни  хакида суз юритилган.”Халкаро географик мехнат таксимоти”,”Халкаро иктисодий интеграция” тушунчаларининг мохияти очиб берилган.Иктисодий интеграция гурухлари, уларнинг максад ва йуналишлари хамда уларга аъзо мамлакатлар хакида маьлумот берилган.

          Асосий саноат тармокларида ишлаб чикариш хажми,мухим кишлок хужалик махсулотлари ,транспорт йулларининг масофаси,уларда юк ва йуловчи ташиш хати курсаткичларга оид статистик маьлумотлар берилган.

Таянч иборалар.

            Жахон хўжалиги, халкаро мехнат таксимот , халкаро интеграция, миллий ялпи махсулот, “Европа иттфоки”, “Шимолий Америка эркин савдо келишуви”, “Жанубий-Шаркий Осиё мамлакатлари ассоциацияси”, “Лотин Америка мамлакатлари ассоциацияси”, “Нефть экспорт киладиган давлатлар уюшмаси”, “Яшил инкилоб”, “Постиндустриал инкилоби боскичи”.

Назорат ва мулохаза саволлари.

1. Дунё хужалиги кандай шаклланган?

2. Дунё хужалигининг шаклланишининг асосий боскичларини таърифланг.

3. Хозирги замон халкаро мехнат таксимотини кандай тушунасиз?

4. Халкаро ихтисослашув иктисодий интеграцияси тугрисида мисоллар келтиринг.

5. Дунё мамлакатлари кандай иктисодий гурухларга булинади?

6. Миллий ялпи махсулотнинг турли гурухдаги мамлакатларда курсаткичлари кандай?

7. Дунё хужалигининг тузилиши (структураси) кандай?

8. Дунёнинг асосий саноат тармоклари кандай жойлашган?

9. Кайси гурух мамлакатларида “Яшил инкилоб” содир булган?

10. Дундаги энг йирик транспорт тугунлари хакида малумотлар беринг?   

 

 

 

 

 

 

 

VI боб. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳўжалиги тизимида тутган

ўрни ва аҳамияти

6.1. Ўзбекистоннинг иқтисодий-географик ўрни, табиий шароити ва ресурслари.

Ўзбекистон Республикаси Ўрта Осиёнинг марказида жойлашган. Ҳудуди шимоли-ғарбда Орўл денгизи ҳамда Устюрт платосидан жанубда Афғонистон билан табиий чегара вазифасини бажараётган Амударёгача, шарқий ва жануби-шарқий томонларда Тяншан ҳамда Ҳисор-Олой тоғларигача чўзилган.

Ҳудуднинг энг муҳим жиҳатларидан бири шундан иборатки, бу эрда қорли чўққилар ва баланд тоғ музликлари, улкан водийлар ва кенг воҳалар билан бирга бамисоли чексиз чўллар ва платолар мавжуддир.

Ўзбекистоннинг майдони 447,4 минг кв.км. шунинг 3/4 қисмини текистликлар ва платолар, қолган 1/4 қисмини тоғ олди ҳудудлари ва тоғлар ташкил этади. Ҳудуднинг катта қисмида мо"тадил иқлим ҳукмрон. Иқлими кескин континентал, ёзи иссиқ ва қуруқ, қиши совуқ ва кам қорли. Ёғинлар асосан баҳор ҳамда қишга тўғри келади. Иқлим шароити бу эрда иссиқсевар ўсимликлар: пахта, каноп, кунжут, зиғир ҳамда ширин-шакар узум ва мевалар, сабзавот ва полиз экинларини этиштириш учун ниҳоятда қулайдир. Республика ҳудудидан Амударё ва Сирдарё ҳамда уларнинг жуда кўп ирмоқлари оқиб ўтади.

Ўзбекистон ҳозириги вақтда Ўрта Осиё мамлакатлари ичида иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган давлатдир. Ўзбекистон жаҳоннинг суғорма деҳқончилик ва у билан боғлиқ пахтачилик, ипакчилик ва қоракўлчилик юқори даражада тараққий этган мамлакатидир. Шунинг учун Республиканинг пахта, пилла этиштириш ҳамда қоракўл тери тайёрлаш бўйича жаҳон мамлакатлари ичида юқори ўринларни барқарор равишда эгаллаб келиши бежиз эмас.

Ўзбекистон хилма-хил турдаги табиий ресурсларга, айниқса минерал, эр-сув ҳамда рекреацион ресурсларига бой мамлакатдир.

Республика ҳудудида 900 дан ортиқ фойдали қазилма конлари қидириб топилган бўлиб, шулардан 60 дан ортиқ минерал-хом ашё турлари ишлаб чиқаришга жалб этилган. Фойдали қазилма конларининг тасдиқланган заҳиралари 970 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Шу билан бирга, умумий минерал-хом ашё потенциали 3,3 триллион АҚШ долларидан ортиқ баҳоланаётганини ҳам айтиб ўтиш керак.

Муҳим стратегик манбалар-нефт ва газ конденсати, табиий газ бўйича 255 та истиқболли кон, қимматбаҳо металлар бўйича - 40 дан ортиқ, рангли, нодир ва радиоактив металлар бўйича - 40, кончилик-кимё хом ашёси бўйича 15 та кон қидириб топилган.6

 

 

 

 

Ўзбекистон табиий манбалари хилма-хил турларга ва улкан заҳираларга эга бўлган ёқилғи-энергетика саноатига эга. Республика ёқилғи балансида нефтнинг салмоғи салкам 10%ни, табиий газ салмоғи-85%дан ортиқ, кўмирнинг салмоғи салкам 5%ни ташкил этади. Республика саноати маҳсулотининг умумий ҳажмида ёқилғи-энергетика комплексининг салмоғи 2010 йилда салкам 15%га тенг бўлади. Мамлакатда 2010 йилда 8,1 млн. тонна нефт (газ конденсати билан), 55,6 млрд. куб.м. табиий газ ва 2,9 млн. тонна кўмир (асосан, қўнғир кўмир) қазиб чиқарилди.

Ўзбекистон хилма-хил рудали ва норуда қазилмалар турларига бой. Бу ўринда, Республикада айниқса рангли, нодир ва қимматбаҳо металлар рудаларининг заҳиралари улкан эканлигини таъкидлаб ўтиш асослидир. Мис рудасининг йирик конлари -Қалммоққир, Сариқчеку ва Далнее Ангрен-Олмалиқ раёнида жойлашган. Қўрғошин-рух рудаларининг жуда катта заҳиралари Сурхондарёдаги Хондиза ва Жиззах вилоятидаги Учқулоч конларида мавжуд. Олтиннинг дунё миқёсидаги улкан конлари қаторига Мурунтов, Ажибугут, Булуткон, Балпантов, Аристонтов, Тўрбой, Кўчбулоқ, Зармитон, кумуш бўйича эса Космоначи, Високоволтное, Ўқжетпес (Қизилқум) ва Оқтепа конлари киради. Мамлакатмизда уран, волфрам, молибден ва бошқа маъданларнинг ҳам йирик конлари очилган. Кимёвий хом ашё ресурслари фосфоритлар (Марказий Қизилқум), ош ва калий тузлари (республиканинг жанубий, марказий ва шимоли-ғарбий ҳудудларининг) заҳиралари эса деярли битмас-туганмасдир. Ҳудди шундай фикрни гранит, мармар ва бошқа безак тошлари ҳамда қурилиш материаллари ҳақида ҳам билдириш мумкин.

Ўзбекистон ер ресурслари билан яхши таъминланган. Умумий ер зиҳрасининг салкам ўн фоизини ҳайдалган ва суғориладиган ерлар ташкил этади. Шуларнинг асосий қисми деҳқончилик учун қулай бўлган, аҳоли зич жойлашган водий ва воҳаларга тўғри келади. Суғориладиган ерларда пахта, буғдой, шоли, жўхори, каноп, сабзавот, картошка ва полиз экинлари, лалми ерларда эса буғдой ва арпа этиштирилади.

Мамлакатда суғориладиган ерларнинг умумий майдони салкам 4,3 млн. гектарни ташкил этиб, унинг асосий қисми тупроқ-сув шароити нисбатан қулай бўлган водий ва воҳаларда жойлашган. Фарғона, Зарафшон водийлари, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм воҳалари шулар жумласидандир. Суғориладиган ерлар майдони ХХ асрнинг 60-йилларидан сўнг икки мартадан зиёд кўпайди. Ўсиш асосан Мирзачўл, Қарши чўли, Eлликқалъа массиви ҳисобига таъминланди.

Ўзбекистонда боғлар ва токзорлар эгаллаган майдон салкам 0,4 млн. гектарга тенг. Шуларнинг асосий қисми тоғолди минтақаси яхши ривожланган вилоятларда жойлашган.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда томорқа хўжалигини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда мамлакатда томорқа ва дала-боғ ерларнинг умумий майдони 0,6 млн. гектарни ташкил этади.

Республика аҳолисининг сони 2011 йилнинг 1 январ кунига салкам 27,5 млн. кишини ташкил этади.

 

Бу жаҳондаги 229 мамлакат ичида 32чи кўрсаткич ҳисобланади.

Табиий-географик шароитларининг қулайлиги, хилма-хил табиий ҳамда инсон ресурслари билан яхши таъминланганлиги Ўзбекистон Республикасини иқтисодий тараққий этиши, жаҳоннинг ривожланган давлатлари қаторига кириши учун жуда яхши имкониятлар яратади.

6.2. Ўзбекистоннинг иқтисодий-ижтимоий тараққиёти ва мамлакатнинг жаҳон хўжалиги тизимида эгаллаган ўрни

Республикда давлат мустақиллигининг дастлабки йилларида иқтисодий ислоҳатларнинг биринчи босқичи учун белгиланган вазифалар ижобий ҳал қилинди. Ҳозирги вақтда бозор муносабатларини кенг жорий қилиш билан боғлиқ бўлган ислоҳатларнинг иккинчи босқичига оид масалалар устида иш олиб борилмоқда. Шу йўналишда мамлакатда сезиларли ютуқларга эришилганлигини таъкидлаб ўтиш асослидир.

Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот 2010 йилда амалдаги нархларда 9048,4 млрд. сўмни ташкил этди. Бу 2009 йилга нисбатан 4,4%га, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда эса 2,8%га кўп демакдир. Ялпи ички маҳсулотнинг 13,9%и саноатга, 28,0%и қишлоқ хўжалигига, 36,0%и хизмат кўрсатиш соҳасига тўғри келади.

Республика иқтисодиётида нодавлат сектори етакчи ўринни эгаллайди. Нодавлат секторининг умумий ялпи ички маҳсулотда 65,6%ни, саноат маҳсулотида 61,4%ни, қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулотида 98,7%ни, аҳолига пуллик хизмат кўрсатишда 54,7%ни ташкил этади. Нодавлат секторида республикадаги жами банд аҳолининг 73,0%и меҳнат қилади.

Ўзбекистонда давлат мустақиллиги йилларида саноат ишлаб чиқаришини ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш устивор йўналиш сифатида қабул қилинган. Бу ўринда даставвал Ўзбекистонни жаҳон иқтисодий хамжамиятига қўшилишини тезлатадиган, уни дунёга "танитадиган", меҳнатни кўп талаб этиб, сув ва хом ашёни нисбатан кам истеъмол қиладиган, асосан маҳаллий минерал ресурслар ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсига асосланадиган ишлаб чиқаришни ривожлантиришга асосий эътибор қаратилаётганлигини айтиб ўтиш лозимдир.

Асака шаҳрида қисқа вақт ичида қуриб, ишга туширилган автомобил заводи маҳсулоти Ўзбекистонни бутун дунёга яна бир бор танитди. Мамлакатдаги бошқа кўпчилик саноат тармоқларининг маҳсулотлари Республиканинг ички эҳтиёжларини тўлиқ қондирмоқда ҳамда бир қисми экспорт қилинмоқда. Мамлакатда 2010 йилда 8,1 млн. тонна нефт ва 55,6 млрд. куб. м. Табиий газ қазиб олувчи йирик мамлакатлар ичида 22-24 ўринларни, табиий газ бўйича эса 5-6 ўринларни эгаллайди. Мамлакатимиз аҳоли жон бошига ҳисоблаганда электренергия (1900 кВт/с), минерал ўғитлар (37 кг), цемент (140 кг) ишлаб чиқариш бўйича ҳам жаҳон мамлакатлари ичида муносиб ўринларни эгаллайди.

 

 

 

Республикада саноат асосан маҳаллий хом ашёга таянган ҳолда ривожланмоқда. Шундай корхоналар қаторида рангли, қимматбаҳо ва нодир металлар ишлаб чиқарувчи Олмалиқ, Зарафшон, Чирчиқ, Навоий ва бошқа шаҳарлардаги кон-металлургия комбинатлари жаҳон миқёсида ажралиб туради.

Маҳаллий хом ашё асосида Қоравулбозор, Фарғона ва Олтиариқ шаҳарларида нефтни қайта ишловчи ва нефт-кимёси корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Ҳудди шундай фикрни Шўртан ва Муборак газни қайта ишловчи заводлар ҳақида ҳам айтишимиз мумкин.

Ўзбекистон ривожланган электренергетика тизимига эга. Республикада умумий қуввати 11200 мВт.га тенг 37 электрстанция ишлайди. Шундан 9800 мВт иссиқлик станцияларига, 1400 мВт гидроэлектрстанцияларга тўғри келади. Барча электрстанциялар салоҳияти бир йилда 56-57 млрд кВт/с. га тенг электренергия ишлаб чиқаришга имкон беради. Иссиқлик электрстанциялари ичида Сирдарё, Янги-Ангрен, Тошкент ва Навоий ГРEСлари ҳар бирининг қуввати 1000 мВт.дан ошади. Ўрта Осиёда энг йирик - Толимаржон ГРЭСининг қурилиши давом этмоқда.

Ўзбекистон машинасозликни баъзи тармоқларининг ривожланганлик даражасига кўра дунёда муносиб ўрин эгаллайди. Республикада "Ўзмашмсаноат" машинасозлик корхоналари уюшмаси ҳар хил мулкчилик шаклларига эга 36 корхона ва ташкилотларни ўзида бирлаштирган. Шуларнинг ичида "Ўзбекпахтамаш" корпорацияси, "Подъемник", "Компрессор", "Сино" ва бошқа бирлашмалар ажралиб туради. Машинасозлик корхоналари кимёвий ускуналар, турбокомпрессорлар, пахта тозалаш ускуналари, юк кўтарувчи кранлар, метал қиқрувчи асбоблар, тўқимачилик машиналари ва бошқаларни ишлаб чиқармоқда.

Ўзбекистон ривожланган кимё саноатига эга. Тармоқда "Фарғона Азот, "Навоий Азот", "Электрокимёсаноат" (Чирчиқ), "Аммофос" (Олмалиқ), Самарқанд кимё заводи, Қизилқум фосфорит комбинати ҳамда қурилиши тугалланган Қўнғирот сода заводи жуда йирик корхоналар ҳисобланади.

Ўзбекистон жаҳон миқёсида пахта толаси, шойи, қоракўл етказиб берувчи йирик давлатлар қаторидан ўрин олган. Республикада 200 дан ортиқ йирик енгил саноати корхоналари ишлайди. Тошкент, Бухоро, Андижон тўқимачилик, Наманган, Марғилон шойи комбинатлари, Тошкент, Фарғона, Янгийўл, Чирчиқ пойфзал фабрикалари шулар жумласидандир.

Ўзбекистонда ўтиш даврига хос муаммоларнинг кўпчилиги ижобий ҳал қилинди. Республикада, собиқ Иттифоқ Республикаларининг кўпчилигидан фарқли ўлароқ, саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг кескин қисқаришига йўл қўйилмади, 90-йилларнинг  иккинчи  ярмида  эса  ушбу тармоқлар  ўсишига  эришилди.   Бугунги кунининг асосий вазифаси ана шу ижобий ўзгаришиларни янада мустаҳкамлашдан, жаҳон иқтисодий хамжамиятига дидилроқ кириб боришдан, бунинг учун юқори сифатли, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришга, яъни қайта ишловчи саноат ривожланишига кўпроқ эътибор беришдан иборатдир.

 

Асосий таянч тушунчалар.

Ички миллий маҳсулот(ИММ)- йил давомида мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилган пировард маҳсулот ва хизматларнинг бозор баҳоларидаги қиймати.

Ялпи миллий маҳсулот(ЯММ)- миллий иқтисодиётда бир йил давомида вужудга келтирилган ва бевосита истеъмолчиларга бориб тушадиган пировард маҳсулот ва хизматларнинг бозор баҳоларидаги суммаси.

Соф миллий маҳсулот(СММ)- амортизация ажратмалари суммасига камайтирилган ЯММ(ИММ) сифатида чиқиб, таркибан миллий даромад ва эгри солиқлардан иборат бўлади.

Миллий даромад- янгидан вужудга келтирилган қиймат бўлиб, СММдан эгри солиқларни чиқариб ташлаш йўли билан аниқланади.

Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар.

1.   Ўзбекистон табиий-географик ўрниини баҳоланг.

2.                       Ўзбекистоннинг иқтисодий-географик ўрни қандай?

3.                       Ўзбекистон иқлими қандай экинларни этиштириш учун қулай, қандайлари учун ноқулай?

4.                       Ўзбекистон ёқилғи билан қандай таъминланган?

5.                       Ўзбекистон метал қазилма бойликлардан нималарга бой?

6.                       Ўзбекистон ер ресурслари билан қандай таъминланган?

7.                       Мамлакатни   сув  ресурслари  билан   қандай  таъминланганлиги   тўғрисида сўзлаб беринг.

8.                       Ўзбекистонда 1999 йилда ялпи ички маҳсулот қанча сўмга тенг бўлди ва унинг тармоқлар таркиби қандай?

9.                       Ўзбекистон саноати ишлаб чиқарган маҳсулот тури ва ҳажми тўғрисида  сўзлаб беринг.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

VII-боб.Ўзбекистоннинг табиий ресурс салоҳияти, улардан оқилона фойдаланиш, муҳофаза қилиш ва такрор ишлаб чиқариш

 

7.1. «Табиий шароит» ва «Табиий ресурс» тушунчаларининг мазмуни ва моҳияти.

«Табиий шароит» ва «Табиий ресурс» кенг қўлланиладиган тушунчалар қаторига киради.

«Табиий шароит» - бирон бир объектга алоқадор бўлган табиатнинг барча жиҳатларини ўзига қамраб олган бўлиб, жуда кенг маънога эга тушунча. Мантиқий ёндашув шароит нимага тааллуқли эканлигини аниқ кўрсатилишини, яъни «саноатни ривожлантиришнинг табиий шароити», «деҳқончиликни ривожлантиришнинг табиий шароити», «темир йўл қурилишининг табиий шароти», «инсон ҳаётий фаолиятининг табиий шароити» ва ҳ.к. тарзда ифодалашни талаб қилади.

Табиий ресурслар эса табиий шароитнинг бир тури сифатида намоён бўлади. Демак, «табиий шароит» инсон ҳаёти ва фаолиятини белгилаб берувчи, лекин ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этмайдиган табиат элементларидир. Табиий шароит ва моддий ресурслар мажмуаси жамият тараққиётининг табиий-моддий омиллари ҳисобланади.

7.2. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий - географик ўрни ҳамда табиий шароитининг бахоси.

Ўзбекистон Республикаси - қулай иқтисодий географик ўринга эга бўлган мамлакатлардан бири. У Ўрта Осиёнинг Марказий қисмида, Амударё ва Сирдарё каби йирик дарёлар оралиғида жойлашган. Мамлакат ҳудуди Ғарбдан Шарққа деярли 1,5 минг км.га, Шимолдан Жанубга эса 1,0 минг км.га чўзилган. Ҳудудининг катталиги жиҳатидан Ўзбекистон қатор Европа давлатлари Буюк Британия, Дания, Швейцария, Австрия биргаликда олган майдонидан ҳам олдинда туради, ҳамда жаҳон мамлакатлари ичида 53-ўринни эгаллайди.

Республика Шимоли-ғарбда Қозоғистон, Шарқ ва Жануби-Шарқда Қирғизистон ва Тожикистон, ғарбда - Туркманистон, Жанубда - Афғонистон билан чегарадош.

Умумий чегарасининг узунлиги - 6221 км. Шу жумладан, Қозоғистон билан - 2203 км, Қирғизистон билан - 1999 км, Тожикистон билан - 1161 км, Туркманистон билан -1621 км ва Афғонистон билан 137 кмни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикасида мавжуд текислик ва тоғ релефи ўзига хос равишда бирлашиб кетган. Текисликлар республиканинг Жануби - Ғарбий ва Шимоли-Ғарбий қисмларида жойлашган ва Устюрт платоси, Амударё делтаси текисликлари ҳамда Қизилқумдан иборат. Қизилқумнинг жанубий чеккалари, аниқроғи Сандиқли қумлари, Қарши дашти ва Мирзачўлнинг шарқий қисми текисликни аста-секин тоғолдига ўтиш зоналарини ташкил этади.

 

 

 

Республика ҳудудининг учдан бир қисмини ташкил этувчи тоғ ва тоғолди зоналари мамлакатнинг шарқи ва жануби-шарқида жойлашган.

Ўзбекистоннинг тоғли қисми ғарбий Тяншан ва Ҳисор-Олой тизимларига тааллуқли. Ўзбекистоннинг энг баланд жойи Хазрати Султон чўққиси - 4643 мга тенг. Тоғлар оралиғида жуда катта миқёсдаги ботиқлар, жумладан Фарғона водийси, Тошкент-Мирзачўл текислиги, Санзор-Нурота ботиғи, Зарафшон водийси, Сурҳондарё ва Қашқадарё ботиқлари жойлашган. Фарғона водийси жуда катта тоғ оралиғи ботиғидир. У ғарбдан шарққа 370 кмга чўзилган, кенглиги 190 кмга етади. Уч тарафдан тоғлар билан ўралган фақат ғарб томондан (Хўжанд дарвозаси жойлашган) очиқ.

Республика табиий шароитларининг ўзига хос хусусияти - юқори даражада сейсмиклиги билан ажралиб туради. Сейсмиклик 8 дан 9 баллгача етади. Жуда катта вайронагарчиликлар келтирган зилзилалар қаторига Фарғона (1823 йил), Андижон (1889-1902 йиллар), шунингдек Тошкент (1868 ва 1966 йиллар) зилзиласи киритилади.

Ўзбекистон - серқуёш республика. Қуёшнинг нур сочиш соати йилига мамлакат шимолида 2700 соатдан - 2980 соатгача, жанубида 2800 - 3130 соатгача ўзгариб туради.

Ўзбекистон иқлими кескин континентал. У кундузги ва кечки, ёзги ва қишки ҳароратларининг кескин тебранишида кўринади. Республика табиатининг ўзига хос хусусиятлари яна унинг қурғоқчиллиги, атмосфера ёғинларининг камлиги, ёзда ҳаво нисбий намлигининг пастлиги, кам булутлилиги ва шу билан боғлиқ равишда кўп вақт давомида қуёшнинг нур сочиб туришида ўз ифодасини топади. Ёз ойларида кун узоқлиги 18-19 соатдан, қишда 9 соатдан камбўлмайди.

Республикада энг совуқ ой - январ, шимолда бу вақтда ҳарорат 8 даража совуқ, жанубдаги Термиз шаҳри атрофларида эса ўртача 2,8 даража илиқ бўлади. Қишда ҳароратнинг мутлақ минимуми минус 35-38 даражага боради. 1993-1994 йилларда қиш қорли ва совуқ бўлган. Масалан, 1994 йил февралда Устюртда ҳарорат 33-35 градусгача совуқ бўлган. Ўзбекистоннинг энг шимолий чеккасида қиш 5 ой, водийларда эса 1,5-2 ой давом этади. Ёзнинг энг иссиқ ойи - июл, тоғли раёнларда июл-август. Бу даврда ўртача ҳарорат текислик ва тоғолди ҳудудларида25-30 даражадан, жанубда (Термиз, Шеробод) 31-32 даражагача этади. Ёзги мутлақ максимал ҳарорат Сурҳондарё вилоятининг Термиз шаҳрида қайд этилган, иссиқ 49,6 даражага етган (21 июл 1914 йил). Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳароратнинг юқори бўлиши оддий ҳолатдир.

Республиканинг чўл зоналарида ҳаво ҳарорати иссиқ ойларда 70 даражага етиши мумкин. Қуёш энергиясининг катта миқдори ва ёзги ҳароратнинг юқори даражаси бу ерда иссиқсевар ўсимликлар пахта, каноп, узум, анжир ва бошқа ўсимликларни ўстиришга имкон беради. Ўзбекистон, Ўрта Осиёнинг бошқа давлатлари қатори фақатгина унинг йиллик эмас, балки алоҳида ойлари ҳам максимал буғланиш хос бўлган раёнларга киради. Бу ерда ёғин миқдори кам бўлиб, у Республика ҳудуди бўйлаб нотекис тақсимланган. Қатор ҳудудларда йиллик ёғин миқдори 200-300 ммдан ошмайди.

Ўзбекистон, Ўрта Осиёнинг бошқа давлатлари қатори фақатгина унинг йиллик эмас, балки алоҳида ойлари ҳам максимал буғланиш хос бўлган раёнларга киради. Бу ерда ёғин миқдори кам бўлиб, у Республика ҳудуди бўйлаб нотекис тақсимланган. Қатор ҳудудларда йиллик ёғин миқдори 200-300 ммдан ошмайди. Энг кам ёғин ёғадиган ерлар Амударё этаклари ва чўл зоналаридир. Бу ерда йилига 10 мм ёғин ёғади. Чўллардан шарқ ва жануби-шарққа томон ёғин миқдори ортиб боради, аввалига секин-аста, сўнгра тоғ раёнларига яқинлашган сари кескин кўтарила бошлайди ва 900-950 ммга етади.

Энг кам ёғин айниқса, вегетация даврига тўғри келади. Июлдан сентябр ойигача ёғин деярли ёғмайди. Бу ойларда йиллик ёғин миқдорининг 1-6 фоизи тушади. ёғин миқдорининг асосий қисми - йиллик ёғиннинг 30 дан 50 фоизи - баҳор ва 25-40 фоизи - қиш ойларига тўғри келади. Куз ойларида эса йиллик ёғиннинг 10 дан 20 фоизигача ёғади.

Сув ресурслари. Республика учун ҳаётий муҳим бўлган нарса - бу сув ресурсларидир. Ер юзаси сувлари республика ҳудуди бўйлаб нотекис тақсимланган. Ўзбекистон ҳудудининг учдан икки қисмини эгаллаган кенг текисликларда сув манбалари жуда кам. Ўзбекистон шарқидаги тоғ раёнлари эса жуда зич дарё тармоқлари билан қамраб олинган.

Сув оқими шаклланувчи асосий раёнлар бу тоғли зоналардир, чунки уларга кўп ёғин тушади, буғланиш эса нисбатан камроқ. Ўзбекистон дарёларининг сув манбаи - асосан қор ва музлик сувларидир. Ўзбекистоннинг, шунингдек Ўрта Осиёнинг энг йирик дарёлари - Амударё ва Сирдарёдир. Амударёнинг умумий узунлиги 1437 км, Сирдарёники - 2137 км.

Ҳар икки дарё ва уларнинг ирмоқлари Ўзбекистон ташқарисидан бошланади. Амударё Панж ва Вахш дарёлари, Сирдарё - Норин ва Қашқадарёнинг қўшилишидан таркиб топади. Узунлиги бўйича Сирдарё Амударёдан ошсада, серсувлиги жиҳатидан унга етмайди.

Ўрта Осиёдаги йирик дарёлар икки дарё ҳавзаси: Сирдарё ва Амударёни ташкил этади. Сирдарё ҳавзасига - Норин, Қорадарё, Чирчиқ, Оҳангарон, Сўх, Исфара, Оқбура, Исфайрамсой, Шоҳимардон, Гавасой ва Косонсой, Амударё хавзасига Зарафшон, Қашқадарё, Сурҳондарё, Тўполандарё, Шеробод дарёлари киради. Амударёнинг ҳам, Сирдарёнинг ҳам ирмоқлари асосан республика ҳудудини ўрта ва қуйи оқимларид кесиб ўтадилар.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Амударё суви қишлоқ хўжалик ерларини суғоришга асосан Хоразм воҳаси ва Қорақалпоғистонда сарфланади. Бу дарё

сувининг катта қисми канал орқали Бухоро ва Қашқадарё воҳаларидаги ерларни суғоришга сарфланади. Деҳқончилик асосан сунъий суғориш орқали амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикасида дарёлар ва сув ҳавзаларининг аҳамияти мавжуд воҳаларни сақлашдагина эмас, балки янги ерларни ўзлаштириш ва суғоришда ҳам ниҳоятда каттадир. Бу хусусиятни ҳисобга олган ҳолда қадимданоқ одамлар турли миқёсдаги каналлар қурганлар. Бугунги кунда бундай каналларни бунёд этиш суръати ва миқёси қисқарди. Каналлар нафақат суғориш мақсадлари, балки гидроелектр стансияларини барпо қилиш учун ҳам муҳимдир.

Бундай каналлар қаторига Нарпай, Жанубий Фарғона, Шимолий Фарғона, Катта Фарғона, Eскиангор, Аму-Бухоро, катта Наманган ва бошқаларни киритиш мумкин.

Республика ҳудудида кўллар кам. Улардан энг йириги - Орол денгизидир. Унинг майдони катта бўлганлиги сабабли, денгиз дейилади. Яна бошқа йирик кўллар Судоче ва Арнасойдир. Сўнгги 30 йил ичида Орол денгизи сатҳи 12-14 метрга пасайди, Қирғоқ ўнлаб-юзлаб км ичкарига кириб кетди. Унинг сув юзаси тахминан беш баробар кичрайди.

Орол денгизи устида юзага келувчи илиқ ва нам ҳаво оқимлари илгари Россия ва Қозоғистондан келадиган ҳаво оқимларини тўсиб турарди. Eндиликда бу тўсиқ бузилган, натижада экин майдонлари бўйлаб Ўрта Осиё ҳудудига совуқ ҳаво жала ва селларни олиб киради. Улар ҳаттоки ёз ойларида ҳам бўлиб, катта зарар келтиради. Орол ва Орол бўйида экологик вазиятнинг ёмонлашуви бу раёнда яшовчи аҳолининг соғлиғини ёмонлашувига олиб келмоқда.

Орол денгизи муаммоси сайёра миқёсидаги муаммога айланди. Бироқ, уни бир-икки давлат ўзи ҳал қила олмайди.

Сўнгги ўн йил ичида Республика ҳудудида сунъий кўл-сув омборлари, жумладан Чорвоқ, Оҳангарон, Туябўғуз, Жанубий Сурхон, Чимқўрғон ва бошқалар юзага келди. Улар мавсумий оқимни бошқаришни амалга оширадилар ва ўз хусусиятларига кўра ирригация вазифасидаги сув омборлари қаторига киритилади.

Республика ҳудудидаги сув ресурслари фақат ер юзасидаги сувлардан эмас, балки қисман ер ости сувларидан ҳам таркиб топади. Ўзбекистон ҳудуди сувга танқис арид зонасида жойлашганлиги сабабли, бу ердаги ер ости сувларидан сув таъминоти, суғориш, шунингдек чорвачиликдаги сув эҳтиёжини қоплаш учун кенг фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикаси минерал сув манбаларига ҳам бой. Бу сувлар ўз кимёвий таркибларига кўра инсон организмига шифо берувчи таъсир кўрсатади.

Сўнгги ўн йиллар ичида Ўзбекистонда топилган минерал сувлар ичида водород сулфидли, йодли, радон ва кам минераллашган ишқорли иссиқ минерал сувлар айниқса аҳамиятли ҳисобланади. Уларнинг кўп қисмидан балнеологик мақсадларда фойдаланилади.

Фарғона ва Сирдарё артезиан ҳавзаларидаги водород сулфидли сувлар ўз кимёвий балнеологик таркиби бўйича Кавказ минерал сувларидан қолишмайди. Республика минерал сувларидан фойдаланиш асосида қурилган санатория-курорт муассасалари, жумладан, Чимён, Чортоқ санаториялари Ўзбекистондан ташқарида ҳам маълум.

 

7.3. Мамлакатда мавжуд минерал ресурслар, уларнинг географияси, ахамияти, захиралари.

«Ўзбекистон ўз ер ости бойликлари билан хақли суратда фахрланади бу ерда машҳур Менделеев даврий системасининг барча элементлари топилган.

Ҳозирга қадар 2,7 мингдан зиёд турли фойдали қазилма конлари ва маъдан намоён бўлган истиқболли жойлар аниқланган. Улар 100 га яқин минерал - ҳом ашё турларини ўз ичига олади. Шундан 60 дан ортиғи ишлаб чиқаришга жалб этилган. 900 дан ортиқ кон қидириб топилган бўлиб, уларнинг тасдиқланган захиралари 970 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Шу билан бирга, умумий минерал - хом ашё потенциал 3,3 триллион АҚШ долларидан ортиқ баҳоланаётганини ҳам айтиб ўтиш керак.

Ғоят муҳим стратегик манбалар - нефт ва газ конденсанти, табиий газ бўйича 155 та истиқболли кон, қимматбаҳо металлар бўйича - 40 дан ортиқ, рангли, нодир радиоактив металлар бўйича 40, кончилик - кимё хом ашёси бўйича 15 та кон қидириб топилган».

Ўзбекистон қуввати катта, табиий манбалари хилма-хил турларга ва улкан заҳираларга эга бўлган ёқилғи энергетика саноатига эга. Республика ёқилғи балансида нефтнинг салмоғи сал кам 10 фоизни, табиий газ салмоғи - 85 фоиздан ортиқни, кўмиминг салмоғи салкам 5 фоизни ташкил этади. Республика саноати ялпи маҳсулотида ёқилғи энергетика комплексининг салмоғи 2010 йилда 28,9 фоизни ташкил этди ва 2005 йилга нисбатан 9,7 фоизга кўпайди.

Ўзбекистонда 2010 йилда 8,1 млн тонна нефт (газ конденсанти билан), 51,0 млрд куб табиий газ ва 2,8 млн тонна кўмир (асосан, қўнғир кўмир) қазиб чиқарилди. Ўзбекистон ҳудудида улкан нефт ва табиий газ заҳиралари мавжуд бўлиб, уларнинг айримлари асосида йирик конлар очилган. "Нефт ва газ мавжуд бўлган 5 та асосий минтақани ажратиб кўрсатиш мурнкин, булар: Устюрт, Бухоро-Хива, Жануби -ғарбий Ҳисор, Сурхондарё, Фарғона минтақаларидир. Нефт ва газ ресурсларининг заҳиралари бир триллион АҚШ долларидан зиёд баҳоланмоқда".

Юқоридагилардан Бухоро-Хива ва Фарғона минтақалари нефт ҳамда газга ҳам бой. Устюрт ва Жанубий Ҳисор минтақаларида эса табиий газнинг йирик заҳиралари топилган.

Ўзбекистондаги нефт ва газ конлари йирик геоструктурали бирликлар ичида жойлашган бўлиб, уларнинг ичида Амударё, Устюрт, Ғарбий Фарғона ва Жануби-ғарбий Ҳисор платформалари ва ороген ҳудудлари алоҳида ўрин эгаллайди.

Ўзбекистонда кўмир заҳиралари катта, лекин уларнинг асосий қисмини энергетик ёқилғи ҳисобланган - қўнғир кўмир ташкил этади. Республикада йирик қўнғир кўмир кони Ангрен шаҳри ёнида жойлашган бўлиб, ёқилғи юра қатламларида мавжуд. Кўмир очиқ каръер усулида қазиб олинади. Заҳираси 2 млрд тоннага яқин.

Кўмирнинг бошқа икки кони Сурхондарё вилоятидаги Шарғун ва Бойсунда жойлашган. Ушбу конлардаги тошкўмир қатламлари қалин эмас. 1990 йиллардан кейинги даврда кўмир қазиб чиқариш ҳажми кескин қисқарди, ҳамда 2010 йилда 2,8 млн тоннани ташкил қилди, холос. Ваҳоланки, республиканинг кўмирга бўлган эхтиёжлари йилига 8-9 млн тоннани ташкил этади. Бундай ҳолат тармоқни ривожлантиришга бўлган эътиборнинг етарли  эмаслигидан далолат бермоқда. 

 

Анна шунга ўхшаш муаммоларни ижобий хал қилиш мақсадида 1994 йилларда «Кўмир» акционерлик бирлашмаси тузилди.

Мамлакатмиз металл қазилмаларга айниқса, рангли металлар рудаларига бой. Бу ўринда олтин, кумуш, қўрғошин, раҳ, мис ҳамда ер бағрида кам учрайдиган металлар заҳиралари жуда катта эканлигини айтиб ўтиш зарур.

Ҳозирги вақтда 40 та қимматбаҳо метал конлари қидириб топилган.

Қимматбаҳо рангли ва радиоактив металлар таркибида бирга учрайдиган фойдали компонентлар сифатида камёб ва нодир элементларнинг каттагина миқдордаги заҳиралари жамланганки, бу уларнинг қийматини анча оширади.

Мамлакатимиз олтин, уран, мис, волфрам, қўрғошин, раҳ ва шу гуруҳларга киравчи бошқа энг муҳим фойдали қазилмаларнинг тасдиқланган заҳиралари ва уларнинг кўпайтириш истиқболлари бўйича нафақат МДф мамлакатлари ўртасида, балки бутун дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Масалан, олтиннинг тасдиқланган заҳиралари бўйича Ўзбекистон дунёда 4-ўринда, уни қазиб чиқариш бўйича 7-ўринда туради.

Ўзбекистон дунёда улкан олтин ресурсларига эга бўлган мамлакатлар қаторига киради, 41 та олтин кони, шу жумладан 33 та олтин-маъдан кони қидириб топилди. Евросиё қитъасида энг йирик ҳисобланган Мурунтов кони жаҳондаги улкан конлар қаторига киради.

Самарқанд вилоятида олтин маъданли Зармитон ва бошқа олтин конлари ахтариб топилди. Шу конларни ўзлаштиришни жадаллаштириш бўйича ўтказилаётган тендерда дунёда катта нуфузга эга бўлган Австралия компанияси ғолиб деб топилди. Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри яқинида инфратизими юксак даражада ривожланган Қизилолмасой ва Кўчбулоқ конлари топилди. Eндиликда, ушбу конларда чекланган ҳажмда қазиб чиқариш ишлари олиб борилмоқда. Ана шу конларни ўзлаштириш бўйича ўтказилган халқаро тендерда машҳур Япония компаниялари ғолиб чиқишди. Кейинги йилларда жаҳондаги энг йирик олтин радали минтақа Қизилқумда Ажибугут, Булуткон, Балпантов, Аристантов, Тўрбой сингари янги конлар қидириб топилмоқда ва ўрганилмоқда.

Ўзбекистон талайгина кумуш заҳираларига эга. Навоий вилоятида Високоволтное, Ўқжетпес ва Космоначи конлари ишлатишга тайёрлаб қўйилган. Наманган вилоятида Оқтепа кони ўрганилмоқда.

Ўзбекистонда ураннинг минерал хом ашё базаси вужудга келтирилган, унинг негизида Навоий кон металургия комбинатининг бир қатор корхоналари ишлаб турибди. Ураннинг қидириб чамаланган заҳиралари қумтошга тааллуқли бўлиб, уларни юқори самарали ва экологик жиҳатдан мухофазаланган ер остида ишқорини ювиш усули ёрдамида қазиб олиш мумкин.

Республикамиз Учқулоч ва Хондиза конларида жамланган қўрғошиннинг кўплаб заҳираларига эга. Хондизада қўрғошин ва раҳ билан бирга мис, кумуш, кадмий, селен, олтин ҳам мавжуд.

Марказий Қизилқумда фосфорит конлари қидириб топилган бўлиб, улар кимё ва бошқа иқтисодиёт тармоқлари учун қимматли хом ашё, қишлоқ хўжалиги учун ўғит ишлаб чиқариш имконини беради.

Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар.

1.   «Табиий шароит» деганда нимани тушунасиз?

2.                       «Табиий ресурс» тушунчасинининг мазмунини очиб беринг.

3.                       Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий географик ўрни қандай, у қандай
омиллар билан белгиланади.

4.                       Ўзбекистон Республикасининг табиий шароитини умумий тарзда баҳоланг.

5.                       Ўзбекистон ер ресурслари билан қандай таъминланган?

6.                       Ўзбекистонда сув ресурслари етарлими?

7.                       Ўзбекистон ёқилғи энергетика ресурслари билан яхши таъминланганми?

8.                       Ўзбекистон рангли металларнинг қайсилари билан яхши таъминланган?

9.                       Ўзбекистонда қайси турдаги қора металлар рудаларининг конлари мавжуд,
улардан нима сабабдан фойдаланилмаяпти?

10.              Ўзбекистон қурилиш материаллари билан қандай таъминланган?

11.              Мамлакатимиз қандай турдаги кимёвий ресурсларига бой, қайсилари билан
етарли ҳажмда таъминланмаган

 

 

 

 

 

VIII-боб. Ўзбекистон Республикаси аҳолиси, меҳнат ресурслари,

бандлик муаммолари

8.1.    Ўзбекистон аҳолиси сонининг тадрижий ўсиши ва жойлашуви

Жамиятнинг пайдо бўлиши ва тараққий этиши табиат билан чамбарчас боғлиқдир. Жамият тушунчаси кенг маънода бир-бири билан ўзаро боғлиқ биосоциал организмлар - инсонлар йиғиндисини англатади. Инсон билан табиат ўртасидаги алоқалар серқирра ва ниҳоятда мураккаб тусга эгадир. Ушбу алоқлар инсоннинг хўжалик фаолиятида, моддий неъматлар яратиш жараёнида жамият билан табиат орасида мавжуд муносабатлар орқали аниқланади.

Географик муҳит инсон ҳаётий фаолиятининг пойдевори ҳисобланса ҳам, аҳоли даставвал ижтимоий ишлаб чиқариш қонуниятлари асосида ривожланади. Демак, инсон ресурсларининг шаклланиши ва ривожланиши иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт хусусиятларини ўзида акс эттирувчи жараёндир.

Ўзбекистон улкан инсон салоҳиятига эга мамлакат. Ўзбекистон Республикаси Президенти ЛА. Каримов таъбири билан айтганда - «инсон салоҳияти энг фаол, энг бунёдкор омил бўлиб, у мамлакатнинг ислоҳатлари ва туб ўзгаришлари йўлидан тинимсиз илгарилаб боришини таъминлаб беради». Шу боисдан ҳам жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражаси билан белгиланувчи мазкур омил ўз навбатида уни ривожлантириш ва тараққий этишда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Инсон салоҳиятининг шаклланиши жуда кўп омилларга боғлиқ бўлиб, улар ичида ижтимоий демографик вазият алоҳида ўрин эгаллайди.

Ўзбекистон Республикаси аҳолиси 2010 йил 1 январ ҳисобига кўра 27,5 млн. киши бўлиб, шундан 51,%и шахар аҳолиси ва 49% эса қишлоқ аҳолисидан иборатдир. Аҳолининг умумий сонига кўра Ўзбекистон жаҳоннинг 230 мамлакати орасида 32, ҳамдўстлик давлатлари орасида Россия Федерацияси ва Украинадан сўнг 3-ўринда туради. Бошқача сўз билан таъкидланса Марказий Осиё жами аҳолисининг 1/3 қисми биргина Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилади.

Аҳолининг сон жиҳатидан ўсиши (динамикаси) унинг такрор барпо қилиниши жараёни (туғилиш, ўлим ва табиий ўсиш) ҳамда механик ҳаракати (миграция) билан чамбарчас боғлиқдир. Бу жараёнларнинг кетишига аҳоли ўртасида шаклланган мураккаб тарихий, анъанавий ва ижтимоий-иқтисодий хусусиятлар катта таъсир кўрсатади. Ўзбекистон аҳолисига оид Октябр тўнтаришидан олдинги расмий маълумотлар жуда кам. Шу билан бирга ўша даврларда халқ турмуш даражасининг ва унга табиий хизмат кўрсатишнинг пастлиги туфайли аҳоли сонининг ўсиши анча суст борганлиги ҳам маълум.


 

8.1.1-жадвал

Ўзбекистон ахолиси табиий ўсишининг мутлоқ кўрсаткичлари ва коэффициентлари

 

 

Йиллар

Минг киши ҳисобида

Аҳолининг ҳар 1000 нисбатан

Туғилганл ар

Ўлганлар

Табиий ўсиш

Туғилганл ар

Ўлганлар

Табиий ўсиш

1980

540,0

118,9

421,1

33,9

7,5

26,4

1981

572,0

117,8

454,4

34,9

7,2

27,7

1982

589,3

124,1

465,2

35,0

7,4

27,6

1983

609,4

128,8

480,6

35,3

7,5

27,8

1984

641,4

132,0

509,4

36,2

7,4

28,8

1985

679,1

137,7

547,4

37,4

7,3

30,1

1986

708,7

132,2

576,5

37,9

7,4

30,8

1987

714,4

133,8

580,6

37,3

7,1

30,3

1988

694,1

134,7

559,4

35,3

6,8

28,5

1989

668,8

126,9

541,9

33,3

6,3

27,0

1990

691,6

124,5

567,1

33,7

6,1

27,6

1995

723,4

130,3

593,1

34,5

6,2

28,3

2000

710,5

140,1

570,4

33,1

6,5

26,6

2005

689,2

148,0

544,3

31,4

6,6

24,8

2006

680,0

148,0

532,0

30,1

6,9

23,2

2007

669,8

150,4

519,8

29,4

6,6

22,8

2008

692,1

148,6

546,5

29,8

6,4

23,4

2009

646,0

146,7

499,3

27,3

6,2

21,1

Ўзбекистонда кейинги 10-15 йилда табиий ўсиш суръатлари сезиларли равишда қисқарди. Бу холат туғилиш даражасининг пасайиши билан боғланган. Туғилиш даражасининг қисқариши демографик (аёлларнинг туғиш ёши чегарасининг қисқариши), миллий этник (оиладаги болалар сонининг режалаштирила бошланганлиги, кўп авлодлар асосида таркиб топган мураккаб оилалар сони ва салмоғининг камайиши), ижтимоий (аҳолининг, шу жумладан қишлоқ аҳолиси ижтимоий харакатининг ошиши) ва бошқа омилларнинг бевосита ва билвосита таъсири натижасида давом этмоқда.

Ўзбекистон аҳолиси нафақат табиий кўпайиш, балки бошқа республикалардан кўчиб келаётганлар ҳисобига ҳам кўпаймоқда. Аҳолишунос мутахассисларнинг фикрига кўра 2012 йилга бориб, Ўзбекистон аҳолисининг 30 млн. кишидан ортади.

Ўзбекистон аҳолисига хос бўлган яна бир муҳим жиҳат, унинг ҳудудий жойлашувида ўз аксини топади. Бугунги кунга қадар Ўзбекистон аҳолисининг аксарият қисми қишлоқ жойларида истиқомат қилади. Бунинг албатта тарихий, ижтимоий-иқтисодий сабаблари бор. Маълумки, Ўзбекистон ҳудуди қадимий қишлоқ хўжалиги маданияти ривожланган масканлардан бири ҳисобланади.

Шу боисдан ҳам аҳоли азал-азалдан деҳқончилик учун қулай бўлган ҳудудларда истиқомат қилиб келган.

Обикор деҳқончилик асосан қўл меҳнатига таяниши сабабли водийларда аҳоли азалдан зич, тоғ ва чўлларда эса ноқулай шароит туфайли сийрак жойлашган. Агар республикамиз бўйича аҳолининг зичлиги хар бир км2га 2010 йил январ маълумотига кўра ўртача 53,0 кишини ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич Хоразм вилоятида - 165,6; Андижон вилоятида - 419,3; Фарғона вилояти - 308,2 кишига тенг бўлган.

Ўзбеклар, қорақалпоқлар, тожиклар, қозоқлар, қирғизлар Ўзбекистонда қадим-қадимдан яшаб келаётган туб жой аҳолиси ҳисобланади. Ўзбеклар барча шаҳарларда, обикор ерларда яшайдилар. Руслар Ўзбекистонга асосан Россия Ўрта Осиёни босиб олгандан кейин кўчиб кела бошладилар. Октябр тўнтаришидан сўнг Коммунистик партиянинг улкан мамлакатнинг барча қисмларини иқтисодий ва маданий тараққиёт даражасини тенглаштиришга йўналтирилган ғайри илмий сиёсати туфайли Ўзбекистонга собиқ Иттифоқнинг ғарбий минтақасидан кўплаб аҳоли кўчириб келтирилди. Бу эса Ўзбекистон аҳолисининг миллий таркибига ҳамда унинг ҳуддудий жойлашувига жиддий таъсир кўрсатди.

Руслар асосан Тошкент вилоятида, шунингдек барча саноат шаҳарлари, ишчи шаҳарчаларида яшайди. Татарлар ҳам асосан шаҳарларда ва қисман обикор ерларда истиқомат қилади. Қозоқлар эса Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарадош туманларида - Қорақалпоғистоннинг шимолий қисмида, Бухоро вилоятининг Томди туманида ҳамда Тошкент вилоятларида яшайдилар. Тожиклар Тожикистонга туташ туманларида Сурхондарё, Зарафшон ва Фарғона водийсида, Самарқанд, Бухоро ва Наманган вилоятларида яшайдилар. Қорақалпоқлар азалдан Амударё ва Орўл денгизи соҳилида яшаб келадилар ва яйлов чорвачилиги, балиқ овлаш ҳамда обикор деҳқончилик билан шуғулланадилар. Қрим татарлари эса Тошкент, Наманган вилоятларида яшаб, деҳқончилик қиладилар, саноат корхоналарида ишлайдилар. Қирғизлар Қирғизистонга туташ тоғли ва тоғ олди туманларида ўрнашган бўлиб, яйлов чорвачилиги ва деҳқончилик билан шуғулланадилар, шунингдек тоғ-кон саноатида фаолият кўрсатадилар.

Республикамиз аҳолисининг 85%дан кўпроғини маданияти, урф-одати, тарихи ва тилида умумийлик бўлган туркий тил гуруҳидаги халқлар ташкил этади. Кўчириб келтирилган халқлар, хусусан руслар ўзбеклардан суғориб деҳқончилик қилишни ва соҳибкорликни ўргандилар. Сабзоват етиштиришга миришкор қрим татарлар эса ўзбеклардан ғўзани парваришлаш, пилла боқишдек сермеҳнат ҳамда юксак малака талаб қилувчи соҳаларни ўзлаштирдилар.

 

8.2 Аҳолининг миллий, жинсий ва ёш таркиби

Ўзбекистон аҳолиси кўп миллатлилиги билан ажралиб туради. Унинг таркибини 100 дан ортиқ миллат ва элатлар вакиллари ташкил этади.

Октябр тўнтаришига қадар аҳоли рўйҳатлари ўтказилмаганлиги боис Ўзбекистон аҳолисининг у даврдаги миллий таркиби хақида    аниқ   маълумотлар   учрамайди.    Аввало,    аҳолининг   миллий    таркибини кузатилганда қуйдаги ҳолат кўзга ташланади: йиллар давомида Ўзбекистонда яшаган барча миллатлар гарчи сон жиҳатдан анча кўпайган бўлсалар-да, маҳаллий туб миллатлар аҳоли таркибида салмоқли ўринни эгаллайдилар.

Сўнгги ўн йиллар мобайнида туб маҳаллий миллатлар миқдори ва салмоқ кўрсаткичларига кўра юқори ўсиш суръатларига эришганлар. Республикада ўзбеклар, табиийки, аҳолининг мутлоқ кўпчилигини ташкил қилади ва уларнинг аҳоли умумий сони аҳоли рўйҳати ўтказилган даврлар оралиғида 2,8 марта кўпайди ва уларнинг республика аҳолисидаги салмоғи 62,1 фоиздан 71,4 фоизгача ўсди. Шунингдек, маҳаллий миллатлардан тожиклар 3 баробар, қозоқлар ва қорақалпоқлар 2,5 баробарга ўсди. Айни пайтда бошқа маҳаллий миллатлар ҳам бутун аҳолига нисбатан тутган салмоғини нафақат сақлаб қола олдилар, балки маълум маънода миқдор жиҳатдан кўпайиб ҳам бордилар. Масалан, тожикларнинг умумий аҳолига нисбатан салмоғи аҳоли рўйҳати ўтказилган давр оралиғида 3,8%дан 4,7%гача ортди. Турли даврларда мамлакат ҳудудига келиб жойлашган бошқа миллат вакиллари, аwало европаликлар ҳам ўтган йиллар мобойнида сон жиҳатдан бирмунча кўпайдилар. Жумладан, руслар сони 624 минг ва бошқа миллат вакиллари сони эса 545 минг кишига кўпайди. Аммо, шунга қарамай уларнинг умумий аҳолига нисбатан салмоғи шу йиллар мобойнида сезиларли даражада кўпайиб борди. Бундай миқдорий ўзгариш рус миллатига мансуб аҳоли ўртасида 1959 йилдаги 13,5 %дан 7,9%гача кузатилди (31-жадвал).

Таъкидлаш лозимки, Ҳамдўстликдаги мамлакатларнинг бирортасида ҳам, маҳаллий миллат вакиллари тўлалигича ўз республикалари ҳудудида яшаётганлари йўқ. Табиийки, ўз республикаларида яшаётганларнинг бутун миллатга нисбатан салмоғи турлича. Масалан, собиқ СССРда яшаган барча грузинлар, туркманлар ва болтиқбўйи миллатларига мансуб аҳолининг 90%дан ортиғи ўз республикаларида истиқомат қиладилар. Ҳозирги пайтда Ҳамдўстликда яшаётган барча ўзбекларнинг 84,7%и Ўзбекистонда яшамоқда. Собиқ СССРнинг бошқа республикаларида 2556 минг ёки барча ўзбекларнинг 15,3%и истиқомат қилмоқда. Бунда туб миллат вакилларининг ўз она ватанларига кўчиб боришини ифодаловчи интилиш ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

 

 

 

 

8.2.1-жадвал

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг миллий таркиби (миллий таркиб бевосита аҳоли рўйҳати ўтказилган йиллар асосида ўрганилади)

 

МИЛЛАТЛАР

Миллатлар сони (минг)

Миллатлар сони (%)

 

 

1959

1970

1979

2010

1959

1970

1979

2010

Ўзбеклар

5038

7725

10569

14142

62,1

65,5

68,7

71,4

Руслар

1029

1473

1666

1653

13,5

12,5

10,8

8,3

Татарлар

445

574

649

531

5,5

4,9

4,2

2,7

Қозоқлар

343

347

620

808

4,2

4,0

4,0

4,1

Тожиклар

311

449

595

934

3,8

3,8

3,9

4,7

Қорақалпоқ.

168

230

298

412

2,1

2,0

1,9

2,1

Корейслар

138

148

163

183

1,7

1,3

1,1

0,9

Қирғизлар

93

111

142

175

1,1

0,9

1,9

0,9

Украинлар

88

112

114

153

1,1

0,9

0,7

0,8

Яҳудийлар

94

103

100

65

1,2

0,9

0,6

0,3

Туркманлар

55

71

92

122

0,7

0,6

0,6

0,6

Бошқалар

254

328

381

632

3,0

2,7

2,6

3,2

ЖАМИ:

8119

11800

15380

19810

100

100

100

100

Аҳоли ва у билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда ҳисобга олиниши муҳим бўлган жиҳатлардан бири аҳолининг ёш ва жинсий таркибидир. Чунки, аҳолининг ёш-жинсий таркиби тўғрисидаги маълумотлар зарур бўлмаган ижтимоий ҳаётнинг бирон-бир соҳаси амалда йўқ. Сабаби, мазкур маълумотлар бошқаришнинг ниҳоятда муҳим элементи ҳисобланади. Аҳоли сони ва таркибини башорат қилишда ҳам унинг ёш-жинсий таркибига асосланилади. Зеро, аҳолининг ёш таркиби, айниқса, унинг табиий қайта барпо қилиниши жараёнига катта таъсир кўрсатади. Иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда туғилган болаларнинг асосий қисми 25-34 ёшдаги аёлларга тўғри келади, қолоқ мамлакатларда эса мазкур кўрсаткич 16-29 ёшни ташкил этади.

Республика аҳолисида ҳозирги кунда жинсий мутаносиблик мавжуд, яъни эркаклар ва аёллар нисбатан тенг. Аммо айни пайтда айрим, айниқса катта ёшдаги аҳоли гуруҳларида аёлларнинг салмоғи устун эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиздир. Бундай ҳолат жуда кўп мамлакатларга хос бўлиб, объектив сабаблар билан асосланади.

 

 

 

 

 

 

 

8.2.2-жадвал

Ўзбекистон аҳолисининг жинсий таркиби (фоиз ҳисобида)

 

Йиллар

Эркаклар салмоғи

Аёллар салмоғи

1926

53,0

47,0

1939

51,7

48,3

1979

49,0

51,0

1989

49,9

50,1

2010

49,0

51,0

Аҳоли ёш таркибини ўрганишда уни айрим гуруҳларга ажратиш муҳим аҳамият касб этади. Демографик ва иқтисодий статистика хилма-хил ижтимоий-иқтисодий тадбирлар билан қамраб олинадиган аҳоли ёш гуруҳларини ажратади. Масалан, 0-2 ёшдаги ясли ёшидаги болалар, 3-6 ёшдагилар - мактабгача ёшдаги болалар, 6(7)-15(17) ёшдагилар эса мактаб ёшидаги болалар ва ҳ.к.

Иқтисодий нуқтаи назардан меҳнат қилиш қобилияти бўйича аҳолини қуйидаги гуруҳларга ажратилиши мумкин.

1.     Меҳнатга яроқли ёшгача;

2.                                             Меҳнатга яроқли ёшдаги;

3.                                             Меҳнатга яроқли ёшдан кейинги.

Ўзбекистон бугунги кунда аҳолининг қулай ёш таркибига эга бўлиб, бу жиҳат унинг самарали ижтимоий иқтисодий тараққиётида муҳим мезон бўлиб хизмат қилади.

8.2.3-жадвал

Ўзбекистон аҳолисининг ёш таркиби (фоиз ҳисобида)

 

 

 

 

Ёш гуруҳлари

Жами аҳоли

Шаҳар аҳолиси, 2010

Қиш. аҳолиси, 2010

1989

2010

0-4

16,2

15,4

13,6

18,0

5-9

13,2

13,5

11,3

14,6

10-14

11,4

11,5

10,0

12,3

15-19

10,1

10,2

10,2

10,1

20-24

9,3

9,4

9,4

9,1

25-29

9,0

9,1

9,3

8,8

30-34

7,0

7,1

7,8

6,5

35-39

5,1

5,3

6,2

4,4

40-44

2,9

3,0

3,7

2,3

45-49

3,2

3,0

3,8

2,7

50-54

3,3

3,1

3,9

2,8

55-59

2,8

2,8

3,2

2,6

60

6,5

6,8

7,7

5,8

Жами

100

100

100

100

Ўзбекистон аҳолиси ёш таркиби келтирилган мазкур жадвал маълумотлари таҳлили натижасида қуйидаги хулосалар келиб чиқади:

-   аҳолининг аксарияти болалар ва ўсмирлардан иборат. Ёши 0-14га тенг бўлган аҳолининг улуши 1989 йилда 41,2%ни, 2010 йилда эса 40,8%ни ташкил этди. Бунда ўғил болалар салмоғи қизларникидан бироз ортиқ;

-   аҳоли таркибида 30 ёшгача бўлганларнинг салмоғи 1989 йилда 69,9%га, 2010 йилда 69,2%га тенг бўлди. Бу эса Ғарбий Европа, Япония, Канада, АҚШмамлакатларига хос бўлган кўрсткичлардан 15-25 тартибга юқори;

-   аҳоли   таркибида   болалар,    ўсмирлар   ва   умуман   ёшларнинг   салмоғи қисқармоқда.  Шу вақтнинг ўзида меҳнатга яроқли ёшдаги аҳолининг улуши кўпаймоқда;

-   нафақа ёшидаги аҳолининг улуши 1989-2010 йилларда қисқариб, 6,5%га тенг бўлган бўлса, сўнги йилларда аҳолининг бу гуруҳини салмоғи сезиларли даражада ортиб бормоқда.

 

8.3. Меҳнат ресурслари ва улардан фойдаланиш

Бугунги миллий истиқлол ва бозор иқтисодиёти муносабатлари шаклланаётган шароитда аҳолининг табиий кўпайиши ва четдан келаётганлар салмоғининг катталиги туфайли меҳнатга яроқли кишиларнинг мутлоқ сони ортиб, уларни ижтимоий-фойдали меҳнатга жалб этиш ва ундан оқилона фойдаланиш муаммоси юзага келмоқда. Қўшимча иш жойи яратиш суръати меҳнатга яроқлиларнинг кўпайиш суръатидан ортда қолаётганлиги эса республикамизда бу муаммони тезда бартараф этишни тарихий зарурият сифатида илгари сурмоқда.

Паҳта, пилла, қоракўл етиштириш, табиий газ ишлаб чиқариш, рангли металлургия, кимё, пахтачиликни ялпи механизациялашга хизмат қиладиган машинасозлик саноати каби тармоқларни юксалтириш учун республикамизнинг ўзида иш кучлари етарли.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов "Республикамиз бошқа минтақалар хавас қилса арзийдиган минг-минглаб иш кучларига, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган меҳнацеварлик, инсонпарварлик, бағрикенглик, бардошлилик сингари маънавий бойликларга эгадир" деган эди.

Меҳнатга яроқлилар собиқ Иттифоқда республикалараро ҳам айрибошланар эди. Жумладан, кимё, машинасозлик, электротехника, тўқимачилик, бинокорлик ва кон саноати корхоналарига асосан Россия Федерацияси ва Украинадан кадрлар жалб этилар эди. Бу номақбул жараён туб жой аҳолисининг замонавий ихтисосликларни эгаллашлари учун бирмунча тўсиқ бўлиб хизмат қилган. Бугунги кунда эса республикамизда миллий кадрлар таёрлаш дастурига асосан замонавий илм-фан ютуқларини яхши биладиган малакали мутахасислар тайёрланиб моддий ишлаб чиқаришга жалб этилмоқда. Шу боисдан ҳам ҳозир республикамиз қудратли меҳнат салоҳиятига эга.

Инсон салоҳиятининг негизини ташкил этувчи меҳнат ресурслари 2010 йилда бутун аҳолининг 48,7%га тенг бўлиб, ҳар йили 210-220 минг кишига кўпайиб бормоқда.

Меҳнат ресурсларининг шаклланиши, авваламбор юқорида кўриб ўтилган аҳолининг ёш-жинсий таркиби орқали аниқланади. Сабаби унинг ўзгариши нафақат меҳнат ресурсларида, балки жамият иқтисодий тараққиётида ҳам ўз ифодасини топади. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда республикамизда меҳнатга яроқли аҳоли сони 2000 йилда 10,0 млн. киши, 2010 йилда эса 11,4 млн. кишини ташкил этган.

8.3.1-жадвал.

Ўзбекистон аҳолисининг меҳнат салоҳиятига кўра гуруҳлари

 

 

Йиллар

Меҳнат ёшига (16 ёшга)ча бўлган аҳоли

Меҳнатга яроқли ёш (эркаклар 16-59, аёллар 16-54)даги аҳоли

Меҳнат ёшидан (эркаклар 60, аёллар 54) ўтган аҳоли

Сони, млн. Киши

Салмоғи, фоиз

Сони, млн. киши

Салмоғи, фоиз

Сони, млн. киши

Салмог и, фоиз

1990

8,8

42,9

10,0

49,5

1,4

7,6

2000

9,9

42,8

11,4

49,5

1,8

7,7

2005

10,4

41,9

12,4

50,2

2,0

7,9

2010

11,0

40,6

14,0

51,6

2,1

7,8

34-жадвал маълумотларининг мантиқий таҳлилидан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда меҳнат ресурсларининг сони, салмоғи ва ўсиш суръатлари, уларнинг халқ хўжалик тармоқларида ва республика ҳудудида тақсимланиши, қолаверса, меҳнат реурсларидан фойдаланишнинг самарадорлиги ўзига ҳосдир.

Табиий ўсиш юқори бўлган Ўзбекистон аҳолиси таркибида ёш авлод салмоғининг кўп бўлиши, ўз навбатида, меҳнат ёшидаги аҳоли салмоғининг нисбатан камайишига олиб келади. Шу билан бирга, табиий ўсишнинг юқорилиги унда меҳнат ресурслари сонини доимо кўпайиб боришини таъминлайди.

Маълумки, меҳнат ёшидаги бутун аҳоли ишлаб чиқаришда турли сабабларга кўра иштирок этолмайди. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш, армия хизматини ўташ, ишлашга саломатлиги йўл бермаслиги каби объектив сабаблардан ташқари, турли субъектив сабабларга кўра ҳам баъзилари ижтимоий ишлаб чиқаришда иштирок этмаслиги мумкин.

Ўзбекистон кўп болали оилалар салмоғининг катталиги билан ҳам ҳамдўстлик давлатларида ажралиб туради. Кўп болалар кўриб, уларни вояга етказиш ва тарбиялаш эса жамият учун фойдали меҳнат ҳисобланади.

Кейинги йилларда республикамизда саноатнинг машинасозлик ва металсозлик, кимё, электротехника каби техника тараққиётини таъминловчи соҳалари жадал ривожланиб бормоқда. Мутаносиб равишда мазкур тармоқларда меҳнат қилувчиларнинг сони бутун саноатдагига нисбатан юқори суръатлар билан ўсиб бормоқда. Аммо шунга  қарамай саноат, торанспорт ва алоқа тармоқларида банд

аҳоли салмоғи республикамизда ҳамдўстилик мамлакатларидаги ўртача кўрсаткичлардан анча паст. Бу тармоқларда халқ хўжалигида банд бўлган аҳолининг салмоғи мутоносиб равишда 29,2 ва 50,8%ни ташкил қилади.

Бунинг сабаблари бор. Биринчидан Республиканинг қулай табиий иқлим шароити қишлоқ хўжалигининг сермеҳнат тармоғи ҳисобланган пахтачиликни кенг кўламда ривожлантириш имконини беради.

Бу эса, ўз навбатида, меҳнатда банд бўлган кишиларнинг катта қисмини қишлоқ хўжалигига боғлаб қўяди. Иккинчидан, Октябр тўнтаришидан аwал бу ерда саноат меҳнати деярли йўқ даражада эди. Аҳолининг меҳнат малакалари ҳам асосан қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлган. Ҳатто ҳозирги кунгача ҳам маҳаллий миллат ёшларини саноат меҳнатига жалб қилишнинг мураккаблиги уларни қишлоқ хўжалик соҳаларида ишлашни авзал кўришлари бежиз эмас.

Ўзбекистон меҳнат ресурслари билан таъминланганлик нуқтаи назаридан олиб қараганда қуйидаги 3 гуруҳга ажратилиши мумкин:

1-гуруҳ - Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё ва Сурҳондарё вилоятлари.

2-гуруҳ - Андижон, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятлари 3-гуруҳ - Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятлар.

Бу гуруҳларнинг меҳнат ресурслари нуқтаи назаридан хусусиятлари қуйидагича. Биринчи гуруҳ вилоятлари Ўзбекистон ҳудудининг жуда катта қисмини (86%)ни эгаллаб унинг катта майдонлари хали кам ўзлаштирилган. Бу вилоятлар ва Қорақалпоғистон республикаси катта хом ашё заҳираларига эга, уларни саноат ва қишлоқ хўжалик мақсадларида ўзлаштириш истиқболлари катта. Бу гуруҳ вилоятларида асосан маҳаллий меҳнат ресурсларидан фойдаланилади ва республиканинг бошқа ҳудудларидан ҳам ишчи кучи жалб этилиш имконияти мавжуд.

Иккинчи гуруҳга кирувчи вилоятларида аҳоли бир мунча зич жойлашган. Бу вилоятларда айниқса уларни қишлоқ жойларида ҳамда ўрта ва кичик шаҳарларида ишга жалб қилинмаган иш кучлари мавжуд. Бу гуруҳ вилоятларидаги ортиқча иш кучидан ишлаб чиқаришда кенг фойдаланиш долзарб вазифалардан биридир. Мазкур меҳнат ресурслари жойлашган шаҳар ва қишлоқларнинг ўзида янги ишлаб чиқариш қуwатлари (иш жойлари) барпо қилиш билан бирга ёшларнинг маълум қисмидан республиканинг бошқа вилоятларида, жумладан янги ўзлаштирилаётган ерларда фойдаланиш мумкин.

Учинчи гуруҳ вилоятлари ва пойтахт - Тошкент шаҳри саноат энг юқори даражада ривожланган минтақа бўлиб, унда меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги жуда юқоридир. Бу гуруҳ вилоятлари ўзларининг меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжларини келажакда ҳам мавжуд аҳолининг табиий ўсиши ҳисобига ҳамда меҳнат ресурсларини тармоқлараро қайта тақсимлаш ҳисобига тўла қондириши мумкин.

8.4. Меҳнат бозори ва уни тартибга солиш муаммолари

Аҳоли ва унинг энг фаол қисми бўлган меҳнат ресурслари макроиқтисодиётнинг асосий қисми ҳисобланади. Макроиқтисодиёт аҳоли ва меҳнат ресурсларининг ижтимоий-иқтисодий йўналишларини тадқиқ этиш орқали уни самарали бошқариш ва миллий иқтисодиётни ривожлантиришни мақсад қилиб олади. Чунки, меҳнат ресурслари ва унинг фаол қисми бўлган иш кучи ишлаб чиқарувчи кучларнинг энг асосий қисмидир. Шу билан бирга меҳнат ресурслари бозор иқтисодиёти муносабатининг таркибий элементларидир.

Бозор иқтисодиёти шароитида республикамизда меҳнат бозори, меҳнатни бошқариш институтларини ва иқтисодий ҳуқуқий механизмларини яратиш талаб этилади. Бозор иқтисодиёти эркин ишлаб чиқарувчиларнинг, истеъмолчиларнинг горизантал муносабатларига асосланар экан, ишсизлик, қашшоқлик ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлиги каби салбий ходисаларнинг бўлиши мумкинлигини назарда тутиш зарур. Умуман макроиқтисодиётни мутассил ўсиш суръатларини таъминлаш учун республика аҳолисининг ўсиш суръатларини тартибга солиш лозим. Аҳолининг ўсиши эса иш кучининг манбаидир.

"Аҳолининг иш билан бандлиги" деган тушунча бор. Лекин бундай натижага ўз-ўзидан эришиб бўлмайди, чунки 100% аҳолининг ишламоқчи бўлган қисмини иш билан деярли таъминлаб бўлмайди. Шунинг учун ҳам маълум миқдорда аҳолининг ишсиз бўлиши иқтисодий жиҳатдан нормал ва асослидир.

Ишсизларнинг қуйидаги турлари мавжуд:

1.     Иш қидираётган ёки яқин вақтлар ичида иш билан таъминланишини кутаётган ишчи кучлари. Бу гураҳ ишсизлар иқтисодчилар тилида фрикцион ишсизлик ҳам дейилади. У асосан иш жойларининг кенгайиши, мавсумий ишлар, корхонадаги эски  моделнинг  янгиси  билан   алмашиши  натижасида  пайдо  бўлади.   Фрикцион ишсизликнинг бўлиши маълум даражада иқтисодий жиҳатдан зарурат ва унинг бўлиши объективдир.

          2.Структурали   ишсизлик   -   истеъмол   бозори   маълум   маҳсулот   Билан тўлдирилганда ва у маҳсулотга эҳтиёж қолмаган тақдирда ташкил топади. Бошқачасўз билан айтганда маҳсулотга эҳтиёж бўлмаганлиги учун шу маҳсулотни ишлаб чиқарувчилар ҳам ишсиз қолади. Саноатнинг жойлашувида бўлган ўзгаришлар ҳам структурали ишсизларни келтириб чиқаради.

        3.Циклик ишсизлик - ишлаб чиқаришни пасайиши натижасида ишчи кучига бўлган талабнинг камайиши ва ишсизларнигн пайдо бўлиши

Фрикцион ва структурали ишсизлик иложисиз ҳои бўлганлиги учун мутлоқ тўла иш билан бандликка эришиш мумкин эмас. Агар циклик ишсизлик бўлмаса (0 га тенг бўлса), у ҳолда тўла иш билан банликка эришилади. Тўла иш билан бандлик давридаги ишсизлик табиий ишсизлик даражаси дейилади.

Табиий ишсизлик даражаси билан боғлиқ ҳолдаги реал миллий маҳсулот хажми иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш салоҳияти дейилади.

Ўзбекистонда меҳнат бозори фаолияти қуйидаги омилларга боғлиқ:

-   аҳоли сони, ёши ва жинсининг салмоғидаги ўзгаришларга;

-   иш билан биргаликда тармоқ ва ҳудудий ўзгаришлар;

-   қўшимча ишчи кучини ишлаб чиқаришга жалб этиш меъзони;

-   ишлаб чиқариш хажмига, унинг ўсиш суръатига, ишлаб чиқариш структурасига;

-   ишлаб чиқарувчи кучларнинг ҳудудий жойлашувига;

-   меҳнат ресурсларини бошқариш усулига.

 

Демак, аҳоли бир томондан моддий бойликлар яратувчиси, иккинчи томондан эса истеъмолчи ҳамдир. Унинг мана шу икки томонлама хусусияти мутаносиб социал-иқтисодий вазиятни шакллантиришни талаб этади. Бу эса аҳолининг ўзи билан боғлиқ бўлган қонуниятларни жараёнларни кузатиш, таҳлил этиш ва бошқарув асосида амалга оширилади.

Асосий таянч тушунчалар

Ишчи кучи - иш қидираётганлардан ташқари барча ишловчилар ва ишламоқчи бўлганлар.

Меҳнат ресурслари - аҳолиниг меҳнатга лаёқатли қисми. Еркакларнинг 16-59 ёшгача, аёлларнинг 16-54 ёшгача бўлган қисми.

Репродуктив ёш - тикланиш ёши, яъни балоғатга (оила қуриш ёшига) етган аҳоли қатлами.

Структурали ишсизлик - ишсизлик бозорининг маълум маҳсулот тури билан тўлдирилиши натижасида шу маҳсулотга бўлган эҳтиёжнинг сўниши билан юзага келадиган ишсизлик.

Фрикцион ишсизлик - иш қидираётган ёки яқин вақ ичида иш билан таъминланишини кутаётган ишчи кучи.

Циклик ишсизлик - ишлаб чиқариш даражасининг пасайишига боғлиқ ҳолда ишчи кучига бўлган талабни камайиши оқибатида юзага келадиган ишсизлик.

Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар

1.   Ўзбекистон  аҳолисининг  сони  қандай  демографик жараёнлар ҳисобига
кўпаймоқда?

2.                       Аҳолининг ҳудудий жойлашувига қандай омиллар таъсир кўрсатади?

3.                       Меҳнат ресурслари деганда нимани тушунасиз?

4.                       Бозор иқтисодиёти шароитида аҳолининг тўла иш билан бандлиги таъминлашга
тўсқинлик қилувчи омилларга тавсиф беринг.

5.                       Ишсизлик нима ва унинг қандай турларини биласиз.

 

 

 

 

 

IX боб. Ўзбекистон хўжалигига умумий таъриф

9.1. Ўзбекистон халқ хўжалигида саноатнинг ахамияти

Ўзбекистон халқ хўжалигини йирик тармоқларидан бири саноат бўлиб унда иш билан банд бўлган аҳолининг 1/8 фаолият кўрсатмоқда. Саноат кўп тармоқли соҳа Ўзбекистонда унинг юздан ортиқ тармоғи мавжуд. Асосий фондларнинг 40%и саноатда, ялпи ички маҳсулотнинг 17%и яна саноатда яратилади. Мамлакатимиз саноати корхоналарида электр энергияси, газ, нефт, кўмир, бензин, пўлат, автомобиллар, қишлоқ хўжалиги машиналари, электродвигателлар, аккумуляторлар, кабеллар, экскаватор, йигирув машиналари, самалётлар, минерал ўғит, сунъий тола, олтингугурт кислотаси, турли қурилиш материаллари, газламалар, ун, пахта мойи, гуруч, кийим-кечак ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Тармоқларнинг саноатда тутган ўрни ҳар хил.

9.1.1-жадвал

 

 

Саноат маҳсулотларининг тармоқлар бўйича таркиби

(% да).

1.

Тармоқлар

2005

2010

2.

Бутун саноат

100

100

3.

Ёқилғи энергетика мажмуи

18,3

26,8

4.

Металлургия

13,9

10,7

5.

Кимё ва нефт саноати

5,2

4,2

6.

Машинасозлик ва метални қайта ишлаш

8,8

12,0

7.

Ёғочсозлик саноати

1,0

0,8

8.

Қурилиш материаллари саноати

4,5

4,2

9.

Eнгил саноат

18,6

17,6

10.

Озиқ-овқат саноати

9,8

9,8

11.

Ун, дон ва аралаш эм саноати

9,9

9,9

Саноат тармоқлари орасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи ва агросаноат мажмуига хизмат кўрсатувчи тармоқлар тарихан етакчи мавқега эга. Булар пахта тозалаш, шойи тўқиш, консерва, ёғ-мой ва бошқа саноат турларидир. Шу билан бирга кимё ва нефт кимёси, машинасозлик, электроника, энергетика, металлургия, енгил ва қурилиш материаллари саноати жадал суръатларда ривожланмоқда.

Бу мажмуанинг мамлакат саноат ишлаб чиқаришидаги хиссаси 26,8%дан иборат. Ўзбекистон жаҳондаги 10 та йирик газ ишлаб чиқарувчи мамлакатлар жумласига киради. Республикада қудратли гидроелектр станциялари ва иссиқлик электр станциялари мавжуд.Металлургия мажмуаси таркибига маъдан хом ашёсини, қора ва рангли металларни қазиб чиқарувчи, бойитувчи ва қайта ишлаб чиқарувчи корхоналар киради.  

Қазиб олнадиган олтиннинг умумий миқдори бўйича Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида иккинчи, кумуш, мис, қўрғошин, рух ва волфрам бўйича учинчи ўринни эгаллайди. Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида олтин ишлаб чиқариш миқдори бўйича саккизинчи, уни аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш бўйича эса бешинчи ўринда туради.

Кимё ва машинасозлик мажмуалари саноатнинг муҳим соҳаларидир. Янги иқицодий шароитда бу тармоқларда чуқур таркибий қайта қуришлар амалга оширилмоқда. Улар мамлакатнинг иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлашга йўналтирилган.

Ишлаб чиқарилаётган истеъмол молларининг учдан бир қисми енгил саноат корхоналари томонидан амалга оширилмоқда. Бу эрда анъанавий етакчи соҳа тўқимачиликдир.

9.2. Саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиш омиллари

Саноат ишлаб чиқаришнинг тармоқлари тузилмасини ўзгартириш ва такомиллаштириш иқтисодий, илмий-техник ва ижтимоий сиёсатнинг асосий негизи бўлиб хизмат қилади. Ишлаб чиқарувчи кучлар ҳамда саноат тармоқларининг ривожланиши илмий-техник тараққиёт товарларга бўлган талабнинг қондирилишига, товарлар сифатининг яхшиланишига олиб боради.

Саноат тармоқлари тузилмасини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари қуйидагилардир:

ишлаб   чиқариш   воситалари   ва   истеъмол   товарлари   ишлаб   чиқарадиган тармоқлар орасида мутаносиблик ўрнатиш;

ишлаб чиқариш тузилмасининг прогноз ва тенденцияларини ишлаб чиқиш;

тармоқларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини барқарорлаштириш;

илмий-техник тараққиётни жадаллаштириш, илғор технологияларни жорий этиш;

шахсий   ва    ижтимоий    истеъмиолни    ўрганиш   ҳамда    аҳолини    саноат маҳсулотлари билан тўла таъминлаш;

тармоқларда    хом     ашё     ва    ресурслардан     оқилона     фойдаланиш самарадорлигини ошириб бориш.

Тармоқлар тузилмасини шакллантиришда асосий эътибор иқтисодий раёнларнинг барча тармоқларини ресурслар, капитал маблағлар, хом ашё ва материаллар билан таъминлаш, меҳант ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган.

Бозор иқтисодиёти шароитида тармоқ тузилмасининг ривожланиш даражаси талабга жавоб бермайди. Тармоқларнинг ички қурилмасини қайта қуриш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва аҳолининг турмуш даражасини ошириш, чет эл корхоналари билан иқтисодий

ҳамкорлик қилиш, чет эл инвестициялари ҳамда илғор технологияларини сифатли саноат моллари тайёрлашга сафарбар қилиш вазифаларини ҳал этиш лозим.

Асосий фондлар структурасини қуйидаги кўринишда тасаввур қилиш мумкин:

-   ишлаб чиқарувчи ва ишлаб чиқармайдиган асосий фондлар;

-   асосий ишлаб чиқариш фондларининг актив ва пассив қисми;

-   алоҳида элементлар улуши.

Саноат ишлаб чиқариш тузилмаси тўла-тўкис ишлаб чиқариш омиллари таркибидан ва шу таркибни ташкил этувчи элементларнинг оқилона вариантидан иборатдир. Ана шу омилларнинг умумийлиги ёки боғлиқлигининг мунтазам бузилиши миллий иқтисодиётнинг барча бўғинларига ёмон таъсир қилади, ишлаб чиқариш самарадорлигини пасайтиради.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини баркамоллаштиришда инсон омили алоҳида ўрин тутади. У иқтисодиёт тузилмасининг жадаллаштиришнинг қўшимча шароити сифатида иштирок этади, шунда у аҳолининг даромадига, ишчиларнинг малакасини оширишга ва бошқа ижтимоий жараёнларга ҳам таъсир кўрсатади, мутлақо янги малакали ва маълумотли тузилмани шакллантиради. Бу масала қанчалик муҳим бўлмасин, лекин у ҳам иқтисодиётни ўрганиш ва режалаштириш амалиётида ўз аксини топади, чунки шу вақтгача саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш жараёнида фақат сон қийматига эътибор берилиб сифати ҳисобга олинмаган.

Саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиш самарадорлиги тармоқлар салмоғининг ошишини ва соф маҳулотнинг ўсишини таъминлайди. Бу эса миллий даромадга ижобий таъсир қилувчи бошқа омилларни инкор этмайди.

Миллий даромаднинг ўсишига 2 хил йўл билан эришиш мумкин:

1.   Бандлик таркибининг ўзгариши.

2.                       Саноат тармоқларида меҳнат унумдорлигини ўсиши, ошиши.

Тармоқлардаги асосий фондлар ва инвестиция қийматининг кўпайиши. Ўзбекистонда кўп миқдорда фойдаланилмаган заҳиралар ҳамда меҳнат ресурслари мавжуд экан, демак ишлаб чиқариш самарасини кўпайтиришда интенсив омиллар билан бирга экстенсив омиллардан ҳам фойдаланиш лозим бўлади. Ўзбекистонда кўп миқдорда фойдаланилмаган заҳиралар ҳамда меҳнат ресурслари мавжуд экан, демак ишлаб чиқариш самарасини кўпайтиришда интенсив омиллар билан бирга экстенсив омиллардан ҳам фойдаланиш лозим бўлади.

9.3. Бозор шароитида саноатнинг такомиллашишида ва жойлашишида тармоқлар тавсифи:

а) Ёқилғи-энергетика мажмуи. Электр қуввати.

Бизнинг республикамизда электр қувватидан асосан ХХ аср бошларида фойдаланила бошлади. Шу вақтда Ўзбекистонда иссиқлик энергетикаси асосан дизел ва унча йирик бўлмаган буғ турбиналарига мослашган электр станцияларини қуриш йўналишида ривожланади. Илк бор шундай электр станциялари Фарғона ва Каттақўрғон ёғ-мой заводларида қурилди. "Ўзбекэнергия" энергетика бошқармаси (ҳозирги Ўзбекистон республика энергетика ва электрлаштириш вазирлиги) тузилди.

Дастлабки ГEС (Бўзсув) 1926 йилда Чирчиқ-Бўзсув трактида барпо этилди. 1940 йилгача ушбу тракт станцияларида 67 минг КВТ генератор қуwати ишга туширилди. Ўзбекистонда урушдан кейинги йилларда энергетика системасида қуватларни ошириш ГEСлар қуриш ҳисобига амалга оширилди.

Ўзбекистонда 50-йилларда табиий газ заҳираларининг топилиши электр қуwати ишлаб чиқаришни кескин ошириш имкониятини яратди. Натижада 60-70 йилларда табиий газ негизида ишлайдиган Тахиотош, Навоий, Сирдарё, Тошкент ГРEСлари, кўмирда ишлайдиган Ангрен ГРEСининг ишга туширилиши натижасида электр қуwатлари ишлаб чиқариш умумий балансида ИEСлар ҳиссаси 80%га етди. Шулар билан бир қаторда электр узатиш линиялари ҳам барпо этиш давом эттирилди.

Республикамиз энергетика тизими ҳозирги даврда 19 минг саноат 80 минг қишлоқ хўжалиги, 10 минг кммунал ва 3,5 млн. Маиший истеъмиолчиларни энергия билан таъминлайди. Ўзбекистон бўйича жами электр қуwати истеъмиоли 46,1 млрд.кв. соатни ташкил этади.

Ўзбекистон энергетика истиқболида гидроенергетика ва иссиқлик энергетикаси йўналишида ривожланади.

Республика энергетика системасида жами 27 ГЭСларда ўрнатилган қуwатлар 1420 МВт.ни ташкил этади. Уларда 6331,2 млн.квт.с. электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда. Ўзбекистон гидроэнергетикасини ривожлантиришда Пском дарёси, Оҳангарон, Хисорак Тўпаланг сув омборларида ГЭСларни лойиҳалаш ва қуриш йўналиши етакчи ўринда туради.

Ўзбекистонда 60-йилларда электр қуввати ҳосил қилишни кучайтирилиши асосан газда ишлайдиган йирик ГЭСларни ишга тушириш йўналишида олиб борилади. Иссиқлик электр станциялари қурилиши натижасида республика энергетика системасининг ўрнатилган қуwатлари 11,3 минг МВт.га этди. Мамлакатимиз энергетика системаси ҳозир республика халқ хўжалиги ва аҳолисининг электр энергиясини қисман қўшни давлатларга экспорт қилмоқда.

9.3.1-жадвал

Ўзбекистондаги энг йирик ГЭСлар.

 

Номи

Ўрнатилган қувватлар МВт

Турбина-лар сони

Қурилган йиллари

Сув манбаи

Чирчиқ ГEС

620,5

4

1970-1972

Чирчиқ

Хўжакент ГEС

165

3

1976

Чирчиқ

Ғазалкент ГEС

120

3

1980-1981

Чирчиқ

Фарҳод ГEС

126

4

1948-1949

Сирдарё

 

Ёқилғи саноати.

. Ўзбекистонда 160га яқин нефт-газ кони топилган, уларнинг 115 таси Бухоро-Хива геологик провинциясида, 27 таси Фарғона водийсида, 10 таси Сурхондарё, 7 таси Устюртда жойлашган. Конларнинг газ-конденсатли, газ-нефт, нефт, газ-нефт конденсатли ва нафт-газ конденсатли турлари мавжуд.

Нефт саноати.

 

Ванновск (Олтиариқ) темир йўл станциясида нефтни қайта ишлаш заводи ишга туширилди. Сўнгра- Фарғона ботиғида Селдохо ёркуштон конлари очилди. Неят-Ванновск нефт қувури қурилди, нефтни қайта ишлаш заводи кенгайтирилди. Ўзбекистонда 1913 йилда жами 13 минг тонна нефт қазиб олинди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида янги (Фарғона водийсида, Жанубий Оламушук, Полвонтош, Андижон) нефт конлари очилди. 1959 йилда Сурхондарё ва Фарғона водийсида 9 та нефт конининг ўзидан 1460 минг тоннадан зиёд нефт олинди.

. Янги нефт конларини топиш учун чуқур қудуқлар қазиш ўзлаштирилди. Ворухда 5200 метр, Гумхонада 5670 м, Чуст-Попда 5805 м, Мингбулоқда 6006 м ўта чуқур нефт қудуқлари ўзлаштирилди.

1985 йили Бухоро-Хива провинциясида йирик нефт-газ конденсатли Кўкдумалоқ кони очилди. 1993 йили Мингбулоқ тузилмасидан нефт отилиб чиқди. Ҳозир Ўзбекистон нефт саноати халқ хўжалигининг нефтга бўлган талабини қонлириш имкониятига эга.

Нефтни қайта ишлаш саноати.

Ҳозир Республикада бу соҳада Бухоро, Фарғона ва Олтиариқ нефтни қайта ишлаш заводлари ишлаб турибди. Фарғона заводи ёнилғи ва сурков мойлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Олитариқ заводи ёнилғи ишлаб чиқаради. Кўкдумалоқ нефт-газ кони очилгандан сўнг Франсиянинг ТEКНEП фирмаси билан биргаликда 1993 йилда Бухоро вилоятининг Қоравулбозор туманида нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши бошланиб, бир йилда 2,5 млн. Тонна газ конденсатини қайта ишлаш қуwатига эга бўлган корхона барпо этилди ва биринчи навбатда 1997 йил августда ишга туширилди. Республика, нефт мустақиллиги таъминлаб, корхоналар ўртача бир йилда 11 млн. Тонна нефтни қайта ишлаш имкониятига эга.

Газ саноати.

Тармоқнинг республикада қазиб олинаётган ёқилғи балансидаги хиссаси 87,2% ташкил этади. Саноат усулида қазиб чиқариш асосан 50-60 йилларда бошланди. Қазиб олиш саноати жойлашган асосий раёнлар- Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари, Бухоро, Қашқадарё ҳамда Қорақалпоғистон республикасидир. 50 йиллар охирида Жарқоқ-Бухоро-Самарқанд-Тошкент магистрал газапроводи қурилиши билан республика саноат марказлари, шаҳар ва қишлоқларни газлаштириш бошланди. 1862 йил Газли кони ишга туширилди ва магистрал газопроводлар қурилиб Ўзбекистон гази Собиқ иттифоқнинг Европа қисми, Урал, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожткистон, Болтиқ республикаларига ва бошқа ҳудудларга узлуксиз жўнатиб турилди. Ниҳоятда қисқа муддатларда Бухоро-Урал, Ўрта Осиё-Марказ, Бухоро-Тошкент-Фрунзе-Олмаота газопроводлари қуриб фойдаланишга топширилди. 1970 йилга келиб республика жами 32 млрд.м3 газ қазиб олинди.

Бизда табиий газ мураккаб геологик қатламларда (3500 м ва ундан

 йилига Муборак заводида, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ҳамда Шўртанг газ мажмуасида 100 минг тоннага яқин суюлтирилган газ ишлаб чиқарилмоқда.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, мамлакатнинг нефт ва газ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўз ресурслари ҳисобига қондириш асосий масала бўлиб қолди. 1991 йили Ўзбекистон нефт ва газ саноати давлат концерни ташкил этилди, кейинроқ 1992 й. Концерн негизида Ўзбекистон нефт ва газ саноати миллий корпорацияси ("Ўзбекнефтгаз") тузилди.

Корпорация таркибида цирик бирлашма ва бошқармалар ҳамда корхоналар фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Корпорация қатор хорижий мамлакатларнинг энг йирик фирмалари билан хамкорлик қилмоқда.

 

Кўмир саноати

Мамлакатимизда кўмирни саноат усулида қазиб олиш 1930 йиллар охиридан бошланган. Тошкент вилояти Оҳангарон водийсида Ангерн қўнғир кўмир, Сурхондарё вилоятида Шарғун, Бойсун тошкўмир конлари бор. Ангрен конидан 40 йилларда кўмир очиқ ва ёпиқ усулда қазила бошланди. Шарғун шахтасида Ёрилтош фабрикаси (йиллик қуввати 150 минг т.) ишлайди.

Республикамизда 1950 йилда 1,4 млн.т. кўмир қазилган бўлсин 1990 йилга келиб 6,4 млн. т.га етди. Бу кўрсаткия кейинги йилларда пасайиб 1997 йилда 3 млн.га тушиб қолди. Республика мустақилликка эришгандан кейин Ўзбекистон кўмир конлари негизида "Кўмир" кўмир қазиб олиш ва сотиш (1994 йил) акциядорлик тузилди.

Металлургия саноати.

Соҳани мамлакатимизда ривжлана бошлагани 4 минг йиллик тарихга эга. Қадимда мис, олтин, қалай, кумуш ва бошқа металларни эритиши ва қ йиши ва қиздириб ишлатиш бўлган. Чирчиқ, Фарғона, Зарафшон, Оҳангарон шаҳарларида мисгарлик, заргарлик, темирчилик ривожланган. Ягона Беобод шаҳридаги металлургия шаҳридаги қора металлургия соҳсида фаолият кўрсатувчи корхонадир. Бу ерда асосан метал чиқиндилари эритилиб пўлат, чўян, қувурлар, пўлат прокат ишлаб чиқарилади. Корхонада дастлабки маҳсулот 1944 йилда олинган. Заводда асосий маҳсулотдан ташқари 50 дан ошиқ турдаги халқ истеъмоли буюмлари ҳам ишлаб чиқарилади.

Металлургия саноатининг етакчи тармоғи рангли металлургия ҳисобланади,соҳа 1930 йилларда маҳаллий минерал хом ашё ресурслари негизида шакллана бошланади. Ўзбекистонда рангли камёб ва қимматбаҳо металлар(олтин, мис, қўрғошин, волфрам, симоб, молибден, ва бошқалар) конлари, Обирахмат, Оқтуз, Тақоб,Қўйтош, Бурчмулло, Ингичка, Лангар рангли металлар, Кўк патас, Қизилолмалисой, Каулди, Чодак, маржонбулоқ, Зармитон олтин, Қалмоққир мис, Олтинтопган, Қўрғошинкон қўрғошин руҳ конлари ва бошқалар топилиб, улар саноат миқёсида ўзлаштирилиб, тармоқ Олтин қазиб олиш ва ундан тақинчоқлар, заргарлик буюмлари безаклар ясаш Ўзбекистон қадимдан мавжудлиги археологик топилмалардан маълум.

Мамлакатимиз минерал ҳом-ашё аниқлаш ва уни қазиб олиб ташиб кетиш Октябр тўнтаришидан кейин ҳам давом этди.

Уруш йиллари олтин излаш ва уни қазиб олиш жадал олиб борилди. 50-йилларда конларни излаш бўйича тадқиқотлар натижасида Маржонбулоқ, Каули, Қизилолмалисой, Сармич, Қорақўтан, Бичанзор, Пирмироб, Кучбулоқ, Гўзаксой, Мурунтов, Чармитон ва бошқа рудали олтин конлари топилди. 1965 йилда "Ўзбеколтин" бирлашмаси ташкил этилди. 1970 йил Чодак, 1972 йил Кучбулоқ, 1977йил Каули, 1980 йилда Маржонбулоқ, 1989 йилда Зармитан ва Қизилолмалисой конлари ишга туширилди.

Ўзбекистон мустақилликка эришиши билан хукумат ташкилий чораларни кўрди. " Ўзбекистон" бирлашмаси негизида Ўзбекистон республикасининг қимматбаҳо металлар давлат қўмитаси ташкил этилди(1992й). Бу қўмита 1994 йил "Ўзолмосолтин" уюшмасига айлантирилди. Иккинчи йирик марказ "Қизилқумкамёбметалолтини" концернидир.

1993 йил Зарафшонда ташкил этилган олтин қазиб олиш бўйича Ўзбекистон АҚШ "Зарафшон-Нюмент"қўшма корхонаси 1995 йилнингмай ойида маҳсулот бера бошлади.

Буюк Британиянинг "Лонро" фирмаси билан ҳамкорликда марказий қизилқумда олтин рудалари конини ишга тушириш ва олтин ажратиб олиш бўйича катта қўшма корхона "Алмантайту Голдфилда" лойиҳаси амалга оширилди.

Қўрғошин, мис, рух саноати асосан Оҳангарон-Олмалиқ кон-саноат раёнида шаклланган. Асосий корхона Олмалиқ кон-металлургия комбинатидир.

Волфрам ва молибден саноатнинг йирик корхонаси Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар комбинати (Чирчиқ)дир. Корхона ингичка волфрам (Самарқанд) ва Қўйтош волфрам-молибден (Жиззах) конлари рудалар асосида ишлайди. Комбинат маҳсулотлари (100 турдан ортиқ) пўлат эритиш, кон бурғулаш, электротехника соҳаларида кенг қўлланилади. Комбинатда 1996 йилда Республика эҳтиёжларини тўла қоплайдиган электр лампочкалари ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди.

Машинасозлик саноати

Тармоқнинг дастлабки корхоналари Ўзбекистонда 20 йилларда шаклланди. Металлга ишлов бериш, таъмирлаш устахоналаридан иборат. Тошкентда 1927 йилда механика заводи (ҳозирги "Қишлоқмаш") ишга туширилади.

Урушдан кейин ирригация қурилиш ва пахтачилик машиналари ҳамда тўқимачилик кимё ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари учун янги жиҳозлар ишлаб чиқарила бошлади.

Саноат маҳсулотларининг умумий ҳажмида машинасозлик саноатининг хиссаси 2010 йилда 12%га чиқди.

Автомобилсозлик.

Бу тармоқ бизда асосан мустақилликка эришганимиздан кейин, шакллана бошлади. "Узавтомаш" уюшмаси 1994 йилда тузилиб ҳозир унинг шароитда 18та корхона ва ташкилот фаолият кўрсатмоқда. 1992 йилда "УзДEУ" авто қўшма корхонаси 1993 йил "автоеҳтиётқисм" илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси иш бошлади. Самарқандда "Сам Коч-авто" ишга тушди ва янги "УзавтоВАЗ агрегат" корхоналарида "ЛИАЗ" (Россия) ишлаб чиқариш бирлашмаси билан ҳамкорликда автобус ва трўллейбуслар ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда. 2010 йилда Ўзбекистонда 165 минг дона енгил автомобил ишлаб чиқарилди.

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги.

Тармоқда 20% машинасозликнинг маҳсулотини ишлаб чиқарилади. Собиқ Иттифоқ республикалари учун ғўза сеялкалари пахта териш машимналари, пахтачиликка мослаштирилган чопиқ тракторларининг асосий қисми 1990 йиллар бошигача Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган.

Ҳозир мамлакатимизда жуда кўплаб қишлоқ хўжалиги учун машина ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи қуйидаги корхоналар фаолият кўрсатмоқда: ТТЗ, Тошқишлоқмаш, Агрегат заводи, "Узиталматор", Чирчиқ қишлоқ хўжаликмаш, Боғдорчилик машинасозлиги заводи, "Ўзқишлоқлоқхўжаликхолдинг" компанияси билан биргаликда 7 та қўшма корхона .

Тўқимачилик машинасозлиги.

Маҳсулотлари "Ўзбектўқимачиликмаш" бирлашмасида ишлаб чиқарилади. Бирлашма таркибида "ТошТўқимачимаш", "ҚўқонТўқимачимаш" Гагарин кукун маҳсулотлари заводи (Жиззах). Тошкент махсус тўқимачилиги Конструкторлик бюроси ишлаб турибди.

Радиоелектроника, электротехника саноати.

Тармоқ асосан уруш йилларида шакллана бошлади. Кабел заводи "Фатон" (лампа, генераторлар, радиолампалар) Чирчиқ трансформатор заводи маҳсулот берди. Урушдан кейин "Миконт" (радиодеталлар, шиша корхона (Жан.Кореянинг "Голдстар" фирмаси билан видеомагнитафон ва видеоплейерлар, Хитойнинг Синциян радио заводи билан ҳамкорликда рангли теливизорлар ишлаб чиқарила бошлади.

Тармоқ корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 80-90% экспорт қилинади ва 20дан ортиқ бошқа мамлакатлар (Жан.Корея, АҚШ, Туркия, Россия, Сингапур) фирмалари билан қўшма корхоналар барпо этилаган.

Самолётсозлик.

Ўзбекистонда уруш йиллари жанговор самолётлар ишлаб чиқарилган Тошкент авиация заводи 1941 йилда барпо этилаган, заводда ИЛ-14, АН-22, ИЛ-76, 11-114 самолётлари ишлаб чиқарилади. 1996 йилдан "Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат АЖ деб аталади.

 

Ёғочсозлик саноати.

Ушбу тармоқ хунармандчиликнинг бир қисми сифатида ривожланади. Ёғочни тилиш, қирқиш, йўниш, рандалаш, пармалаш, ўймакорлик, эгар, сандиқ, бешик, панжара, аравасозлик каби жуда кўп тармоқлар бўлган.

Шаҳарларда саноат комбинатларининг йирик сехлари базасида ёғочсозлик корхоналари (қурилиш деталлари, дереза, эшик болоклари тайёрлаш) ташкил этилди.

60-70 йилларда "Ўзбекёғочқурилиш", "Ўзқурилишёғочсаноати" бошқармалари барпо этилиб, унинг негизида кўпгина такомиллашганкорхоналар (Тошкент дурадгорлик буюмлари заводи, Италия, Германия, Швеция фирмалари билан ҳамкорликда) "Тошкент" ёғочсозлик бирлашмаси (паркет, эшик, ром) Тошкент қуёшдан ҳимоя ускуналари, ДСП ишлаб чиқарувчи заводлар ва бошқалар фаолият кўрсатади.

Мамлакатимизда ёғоч хом ашёси тақчиллиги туфайли ёғочсозлик саноатидаги мавжуд қуwатларнинг ярмидан фойдаланилмоқда. Шунинг учун 1994 йил Вазирлар Маҳкамаси "Саноат теракчилигини ривожлантириш ва бошқа тез ўсувчи ёғочбоп дарахтзорларни барпо этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида" қарор қабул қилди. Қарорда яқин келажакда ҳар йили 5 млн метр куб саноатбоп ва қурилиш ёғочи тайёрлаш режаси белгиланган.

Қурилиш материаллари саноати.

Ўзбекистонда кўп тармоқли қурилиш материаллари саноатига эга. Семент, азбест-семент, деворбоп материаллар, юмшоқ ёпғич ва гидроизоляция материаллари, табиий шароитлардан қоплама материаллари, норуда қурилиш материаллари, қурилиш керамикаси, иссиқлик изоляцияси материаллари, оҳак, гипс, боғловчи материаллар ва улардан буюмлар, санитария-гигиена жиҳозлари, полимер хом-ашёдан қурилиш материаллари ва буюмлар темир-бетон конструкциялари ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқлари бор. Жами 100 дан ортиқ номдаги асосий маҳсулот турлари тайёрланади. Ўзбекистонда 2010 йилда 3.3 млн тонна цемент шифйерлари, 5.2 млн кв метр дераза ойналари, 1 млн кв метр линолиум ишлаб чиқарилди.

 

Семент саноати.

Республикамизда 1913 йилда Хилково (Бекобод) семент заводи, 1927 йилда Қувасой семент заводи ишга туширилди. 1947 йил Ангрен, 1962 йил Оҳангарон, 1977 йил Навоий цемент комбинатлари ишга тушди.

Табиий тош (мармар, гранит)лардан маҳсулотлар ишлаб чиқариш ривожланган. Булар собиқ Иттифоқнинг катта-катта шаҳарларни безашда метро станцияларида ишлатилган. Манбалари: §азғон, Пангор, Севасой, Чоркесар (гранит), Чуст (тровертин).

Енгил саноат

Аср бошларида Республика енгил саноат соҳаси асосан пахтани қайта ишлаш корхоналаридан иборат бўлиб, ялпи саноат маҳсулотининг 4/5 қисми шу соҳага тўғри келган.

Ҳозирги кунда тармоқ таркибида пахта тозалаш заводларидан ташқари тўқимачилик, трикотаж, шойи тўқиш, тикувчилик, кон-пояфзал, гиламчилик, чинни-фаянс буюмлари ва атторлик моллари ишлаб чиқариш соҳаларида 142 корхона мавжуд бўлиб унда 300 мингдан ортиқ киши фаолият кўрсатмоқда ва жами саноат маҳсулотининг 17.6%бермоқда.

Пахта тозалаш саноати

Енгил саноат тармоғининг асосий бўғини бўлиб, маҳсулоти (пахта толаси) 40дан ортиқ мамлакатларга экспорт қилинди. Ўзбекистонда 13Ота пахта тозалаш заводи бўлиб уларда ҳар йили 1.5 млн тоннадан ортиқ пахта толаси, 100 минг тоннадан ортиқ линт, 2.5 млн тонна чигит, 200 минг тонна уруғлик чигит ишлаб чиқарилади. 1992 йилдан "Ўздавлатпахтасаноацотиш" давлат акциядорлик уюшмаси ташкил этилиб унинг таркибида 12 вилоят ва Қорқалпоғистон Республикаси пахта тозалаш саноат бирлашмаси "Тошкент Каноп заводи" бирлашмаси, Республика илмий маркази фаолият кўрсатмоқда.

Тўқимачилик саноати.

Бу тармоқ узоқ тарихга эга. Тайёрланган газмоллар (атлас, беқасам, бахмал, олача) ўрта асрларда Буюк Ипак йўли орқали Европа ва Яқин шарқ мамлакатларига чиқарилган, аммо саноат усулида газмоллар ишлаб чиқариш 20-йиллардан бошланди. 1930 йилда Фарғона тўқимачилик, 1932 йил Тошкент тўқимачилик комбинати қурила бошланди. Кейинчалик Бухоро, Андижон, Попда йирик корхоналар, Хивада гилам комбинати қурилди. Ҳозир Ўзбекистонда 4 та йирик комбинат, 30-дан ортиқ йигрув-тикув фабрикаси ишлаб турибди. Кейинги пайтларда чет эл фирмалари билан (АҚШ, Туркия, Италия, Покистон, Ҳиндистон, Корея ва бошқалар) бирга қўшма корхоналар ташкил этилди ва этилмоқда.

 

Ипакчилик саноати.

Ўзбекистонда қадимдан Наманган, Марғилон, Қўқон, Бухоро каби шаҳарлар шойи ишлаб чиқариш марказлари бўлган.

Ҳозир Ўзбекистонда 9 та йирик пиллакашлик фабрикаси ва унинг 12 та шахобчаси ишлаб турибди.

Ўзбекистонда трикотаж, тикувчилик, кўн-пояфзал тармоқлари ҳам яхши ривожланган. Трикотаж-Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Андижонда йирик корхоналарга эга. Тикувчилик ишлаб чиқариш бирлашмалари ва 40дан ортиқ шаҳобчаси ишлаб турибди.

Пояфзал тармоғи.

Тошкент, Янгийўл, Чирчиқ, Қўқон, Фарғона йирик корхоналар, Поп резина пояфзал фабрикаси, "Фарғонапояфзал" акциядорлар жамияти билан Германиянинг "Саламандер" фирмаси иштирокида "Узсаламан" қўшма корхонаси барпо қилинди.

Чинни-фаянс саноати.

1952 йилда Тошкент чинни заводи, 1970 йилда Самарқанд, 1977 йилда Қувасой чинни заводи ишга туширилди. Ангрен керамика комбинатида фаянс сопол маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

 

Каноп саноати.

Корхоналар Тошкент вилоятида жойлашган, чунки хом-ашё базаси бўлиб Қуйи, Юқори ва Ўрта Чирчиқ туманлари ҳисобланади. Маҳсулотлари: тола, конгазлама, арқон, кабел ипи ва бошқалар. Олтита йирик завод йилига 20 минг тонна каноп поясини қайта ишлаш қуwатига эга.

Мебел саноати

Ҳозир Республикамиздаги барча мебел саноати корхоналарини бошқарадиган "Ўзбекмебел" давлат акциядорлар бирлашмаси барпо қилинган. Унинг таркибида 26 та мебел ишлаб чиқариш тижорат ширкати 13 та мебел фабрикаси, 3 та мебел ишлаб чиқариш бирлашмаси, 6 та мебел бирлашмаси, "Ўзбекқоғоз" ижара корхонаси, мебел кўзгуси корхонаси, ёғоч кесиш станоклари заводи, фирма магазинлари ва бошқалар мавжуд.

Озиқ-овқат саноати

Тармоқда асосан маҳаллий хом-ашёни ишланади. Тармоғда умумий саноат маҳсулоти ҳажмини 9.8% ишлаб чиқарилади ва 100 мингга яқин киши банд.

Тармоқ таркибида гўшт-сут, ёғ-мой, ун-ёрма, балиқ маҳсулотлари, макарон, мева-сабзавот консервалари, қандолат, чой қадаоқлаш, узум ва шампан виноси, спирт, ароқ тамаки, пиво, чанқоқбосар ичимликлар, совун ва бошқа маҳсулотлар мавжуд.

Республика мустақилликка эришилгандан кейин озиқ-овқат саноатида чуқур ташкилий ва иқтисодий ислоҳатлар амалга оширди, кўпгина саноат корхоналари давлат тасарруфидан чиқариб, очиқ турдаги акциядорлик жамиятларига айлантирлди, илгари тармоқ корхоналарига раҳбарлик қилган озиқ-овқат, гўшт-сут, дон маҳсулотлари ва

бошқа вазирликлар тугатилиб "Озиқ-овқат саноати" ва "Ёғ-мойтамакисаноат" уюшмаларига, "Ўзгўшцаноат" далат акциядорлик уюшмаси, "ЎзДОНмаҳсулот" давлат акциядолик корпорацияси, "Ўзбалиқ" давлат акциядорлик корпорацияси ташкил этади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибидаги "Ўзпаррандасаноат" республика ишлаб чиқариш бирлашмаси, "Ўзбекбирлашув" таркибидаги озиқ-овқат саноати корхоналари очиқ турдаги акциядорлик жамиятларига айлантирилди. Корхоналарда янги замонавий технология ва ускуналар ўрнатилмоқда. Аҳоли эҳтиёжларини республиканинг ўзида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан қондириш чоралари кўрилмоқда. Чунки ҳозир республика импортида озиқ-овқат маҳсулотлари хиссаси юқори бўлиб келмоқда (19.5%). Ўзбекистонда 2010 йилда 32.9 минг тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари, 90 минг тонна сут, 3 минг тонна ҳайвон ва 276 минг тонна ўсимлик ёғи, 133 минг тонна ёрма, 54 минг тонна макарон маҳсулотлари, 542 минг тонна нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Гўшт саноати.

Ўзбекистон аҳолисини 1930 йиларга қадар гўшт билан майда ва тарқоқ қассобхона ва қулихоналар таъминлаб келган. Гўшт саноати республика халқ хўжалиги режасига алоҳида тармоғи сифатида 1932 йилда киритилган. Шу йил Тошкент, Самарқанд, Андижон, Бухоро, Каттақўрғон, Термиз, Қарши, Қўқон шаҳарларидаги 8 та шаҳар қассобхонаси, Самарқанд ва Бухородаги музхонани бирлаштирган "Ўзгўшцаноацовитиш" трести ташкил этилди. Кейинчалик бу трест таркибига Олмалиқ, Чирчиқ, Наманган, Янгийўл шаҳарларидаги гўшт хоналар, Хўжайли, Урганч мол сўйиш пунктлари ва Тошкент музхона комбинати ҳам киради. 1965 йилда Республика гўшт ва сут саноати вазирлиги ташкил этилди. Кўпгина шаҳарларда гўшт комбинатларида юқори қувватга эга колбаса цехлари қурилди, корхоналарда янги технологияларни қўллаш асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари кўпайди.

Республика ҳозир ўзининг мустақил ва етарли хом-ашё базасига эга. Тармоқдаги ўсиш республикада чорва моллари бош сонини сақлаб қолиш ва кўпайтиришга эришилган ҳолда таъминланмоқда ва Туркия, Германия фирмалари билан ҳамкорлмикда суякни қайта ишлаш, ичак маҳсулотлари тайёрлаш, гўштни қадоқлаш бўйича тадбирлар амалога оширилмоқда.

Сут саноати.

Тармоқ корхоналарида сут-қатиқ, сарёғ, сут консервалар, қуруқ сут, пишлоқ, биринза, қаймоқ, музқаймоқ, казеин ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Ўзбекистонда биринчи сут заводи 1928 йилда ишга туширилган.

Сут саноати корхоналарида болалар учун сут маҳсулотлари (Тошкент, Самарқанд, Наманган сут комбинатлари, бузоқлар учун сунъий сут(Наманган, Денов, Шаҳрихон сут комбинатлари)) ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Техник казеин чет элларга чиқарилмоқда. Жиззах ва Навоий сут комбинатларида Греция ва Германия фирмалари билан ҳамкорликда казеин ишлаб чиқариш қўшма корхоналари қурилди. Корхоналар хорижий технология, қадоқлаш автоматлари билан жиҳозланмоқда. "Ўзгўшцуцаноат"   уюшмаси таркибида 37 сут корхонаси 118 сут қабул қилиш пунктлари  ишлайди.  Уюшма таркибидаги  "Ўзмахсусавтотранс"  бирлашмаси  2.5 мингдан ортиқ автомобил, авторефрежиратор, сут ва юк ташувчи машиналарга эга.

Ёғ-мой саноати.

Бу тармоқда ҳозирги кунда йиллик қуввати 3 млн.т. мойли ўсимлик уруғларини қайта ишлайдиган 19 та корхона ишлаб турибди. Бу корхоналарда ёғ, маёнез, маргарин маҳсулотлари, кирсовун, атирсовун, техника мойи ва бошқалар ишлаб чиқарилади.

Хом-ашё сифатида чигит, рапс, зиғир масхар уруғи, соя, мева данаклари ишлатилади. Тармоқда озиқ-овқат саноати умумий маҳсулоти хажмининг 40%га яқин беради. Пахта мойи экспортга ҳам чиқарилади. Тошкент, Қўқон, Фарғона, Косонсой, Гулистон, Каттақўрғон, Денов, Урганч, Андижон, Янгийўл шаҳарларида ёғ-мой комбинатлари ва ёғ экстракция заводлари ишлаб турибди. Тармоқ корхоналари хорижий фирмалар ускуналари билан жиҳозланмоқда ва бунда " Алфа-Лавал" (Швеция) Крупп, Скет (Германия) "Жен-Браун", "Корвер", "Краун" (АҚШ), "Болистра" (Италия) ҳамда Полша, Украина, Россия фирмалари билан ҳамкорлик яхши самара бермоқда.

Элеватор саноати.

Ўзбекистон ўзининг ғалла мустақиллигни дастурини амалга оширишга кириши билан Республикада дон маҳсулотларини етиштириш кўпайди. 2010 йилда бизда 6,8 млн.т. дон этиштирилди. Қурилаётга ва қайта жиҳозланаётган элеваторлар автоматик диспечерлик бошқарув системалари ғалла ҳароратини автоматик ҳолда масофадан ўлчайдиган қурилмалар билан жиҳозланган. Барча вилоятларда жойлашган элеваторлар сони 45 тага етди, уларнинг сиғими 4,5 млн.т. ғалланинг 65%и элеваторда сақланади.

Ун тортиш саноати.

ХИХ асрнинг оҳирларида Ўзбекистонда завод типидаги ун тортиш корхоналари пайдо бўлди. 1956 йилда "Уздонтайёрлов" негизида Республика дон маҳсулотлари вазирлиги тузилди, 1992 йилда "Уздонмаҳсулот" концерни, 1994 йилдан давлат акциадорлик корпорациясига айлантирилган. Кейинги йилларда суткасига 120 дан 500 тоннагача дон тортадиган 23 та корхона қурилди. Ғалла мустақиллигни таъмирлаш дастури амалга ошириши билан илгариги ғаллани четдан олиб келиб ишлайдиган корхоналар маҳаллий дон маҳсулотлари билан таъминланмоқда. Ҳозирги "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси таркибида 9 навли ун, манний ёрмаси ишлаб чиқарадиган 52 завод мавжуд уларнинг 17 таси замонавий ускуналар билан жиҳозланган.

Нон саноати

Ўзбекистонда саноат усулида нон пиширадиган биринчи корхона Тошкент нон заводи 1929 йилда ишга тушган. Кейинчалик йирик шахарларда (Тошкент, Нукус, Жиззах.Ангрен, ва б.) йирик нон заводлари ва нонвойхоналар қурилиб ишга туширилди.

Мустақилликка эришганимиздан кейин нон саноати корхоналарини замонавий Нон саноати корхоналарида ноннинг 300 дан ортиқ тури тайёрланади.

Консерва саноати

Бизда бу тармоқда асосан мева ва сабзавотлардан консервалар ишлаб чиқарилади.            Тармоқ               корхоналари           ҳозир асосан

"Ўзмевасабзавотузумсаноатхолдинг" компанияси таркибига киради. Корсерва маҳсулотлари ишлаб чиқаришда "Ўзбекбирлашув"нинг улуши ҳам салмоқли. Бу тизимда 28та консерва заводи бор. Консерва маҳсулотлари Полша, Германия, Италия, Япония, Малайзия каби мамлакатларга экспорт қилинади. Республика саноати корхоналари йилига 12 млрд шартли банка маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. 50 дан ортиқ агрофирма ишлайди. "Ўзбалиқ" корпорацияси корхоналарида дудланган балиқ, Муйноқ балиқ консерва комбинати четдан олиб келинадиган хом ашёдан турли балиқ консервалари (8.6 млн шартли банка балиқ консерваси ишлаб чиқаради).

Қанд саноати.

Урушгача бир неча қанд заводлари фаолият кўрсатган. Урушдан сўнгги ихтисослашув ўзгариб, аҳоли эҳтиёжи асосан четдан келтирилган қанд маҳсулотлари ҳисобига қондирилган. Мустақилликдан кейин тармоқни ривожлантиришга катта эътибор берилди. Республиканинг ўзидан қанд лавлаги етиштириш имкониятлари кенглиги туфайли қуриладиган қанд-шакар заводларида, қанд-лавлаги хомашёсидан шакар олиш технологияси танланди. 1995 йил Туркия фирмалари билан ҳамкорликда Хоразм вилоятида Хозарасп туманида қанд-шакар заводи қуриб битказилиб, суткасига 3000 т қанд лавлаги қайта ишланади.

Қандолатчилик саноати.

Бизда қадимги қандолатпазлар узум, тут ширасидан шинни асал, турли меваларнинг ширалари, кунжут, ун, ўрик магизи, ёнғоқ ва бошқалардан холва, ноwот, пашмак, парварда, нишолда, мураббо тайёрлаганлар. Ҳозир республикада саноат усулида 1000 дан ортиқ турда қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Йирик корхоналар Тошкент, Янгийўл, Самарқанд, Наманганда жойлашган. "Ўзбекбирлашув" корхоналарида 15% қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Республикага четдан қандолат маҳсулотлари келтириш йилдан-йилга камаймоқда.

Вино саноати.

Ҳозир тармоқ корхоналарининг аксарияти "Ўзбекмевасабзавотузумсаноат" холдиинг компанияси таркибида. Маҳаллий хом ашёда ишлайдиган корхоналар Республиканинг барча вилоятларида бор.

Республикада тармоққа тегишли 56 корхона бор. Eнг йириклари: "Тошкентвино", "Ўзбекистон шампани" (Тошкент), "Зарафшон" (Самарқанд), "Гулбулоқ" (Андижон), "Мастона" (Қўқон), "Шоҳруҳ" (Бухоро) ва бошқалар. "Тошкентвино" комбинатида Англиянинг "Кристон" фирмаси билан ҳамкорликда бир сменада 25 минг шиша Шотланд вискиси ишлаб чиқарадиган қўшма корхона ташкил этилган.

Пиво ва алкоголсиз ичимликлар саноати.

Тармоқда йилига 18 млн. дал. Пиво, 19 млн.дал. алкоголсиз ичимликлар ва 380 млн. шиша минерал суви ишлаб чиқариш қуwатига эга бўлган 16 та йирик корхона бор.

Қўшма ("Кока-кола - ЛТД" АҚШ), "ЎзбекПарпе" (Ҳиндистон) ва бошқа корхоналар барпо қилинди.

Туз саноати.

Қорақалпоғистон (Қўнғирот) ва Сурхондарё (Хужаитузкон) корхоналарида йилига 250-300 минг тонна туз ишлаб чиқарилмоқда.

 

Чой саноати.

Бизда асосан четдан келган хом-ашё асосида қадоқлаш корхоналари мавжуд бўлиб, йилига ўртача 12 минг тонна чой қадоқланади. Мустақилликдан кейин замонавий дастгоҳлар билан жиҳозланган корхона ва қўшма корхоналар сони кўпайди.

Тамаки саноати.

Тармоқ корхоналари Тошкент (УзБАТ) Самарқанд, Ургутда. Ҳар бирининг йиллик қуwати 25 минг тонна тамаки.

 

Асосий таянч тушунчалар

Агрофирма - муайян турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва уни саноат усулида қайта ишлашни қўшиб олиб борадиган корхона.

Экстенсив иқтисодий ўсиш - қўшимча иш кучи ишлаб чиқариш воситаси ва ресурсларини жалб қилиш ҳисобига, яъни меҳнат ва моддий ресурсларни кўпроқ қўллша ҳисобига ўсиш. Бунда оддий меҳнат сарфлари қисқармайди, меҳнат унумдорлиги ошмайди. Миқдорий ўсиш.

Интенсив иқтисодий ўсиш - ишлаб чиқариш кўлами, ажратилган маҳсулотлар ва хизматлар хадмининг ресурсларни тежамли ишлатиш ҳисобидан ошиб бориши, улар сифатини яхшиланиши. Сифат ўсиш.

Меҳнат унумдорлиги - маълум вақт (соат, сутка, ой, йил) ичида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг миқдори билан ўлчанади.

Асосий фондлар - ишлаб чиқариш воситалари, улар жойлашган бинолар.

Айланма фондлар - пул, хом ашёлар.

Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар

1.  Саноат тармоқлари қандай гуруҳларга бўлинади?

2.           Ундиручи саноат тармоқлари қайсилар?

3.           Қайта ишловчи саноат тармоқлари?

4.           Агросаноат мажмуа қайси тармоқларни ўз ичига олади?

5.           Ёқилғи-энергетика мажмуига кирувчи асосий тармоқларни таърифланг?

6.           Мустақиллик йилларида саноатимизда қандай янги тармоқлар вужудга келди?

7.           Саноат   тармоқлари   тузилмасини   шакллантиришнинг   асосий   йўналишлари қайсилар?

8.           Ўзбекистона энг сифатли кўмир қайси конда қазиб олинади?

9.           Табиий газ қазиб олинадиган провинцияларни айтинг ва энг кўп миқдорда қайси провинцияда ишлаб чиқарилади?

10.  Мустақиллик даврида енгил саноат тармоқларида қандай ўзгаришлар юз  берди?

 

 

 

 

 

 

 

X- боб. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги географияси.

 

10.1. Қишлоқ хўжалигининг ахамияти, унинг янги ислохотлар шароитида ривожланиш хусусиятлари.

Республика  қишлоқ хўжалиги мамлакат халк хўжалигининг мухим тармоги булиб, у ахолини озик-овкат билан таъминлайди, моддий фаровонлигини оширишда жуда катта ахамият касб этади.

          Пахта яккахокимлигига нукта куйилди, ахолининг бирламчи эхтиёжини кондиришга хизмат киладиган тармоқлар (ва биринчи навбатда бугдой етиштиришга) асосоий эътибор каратилди.

          Айни пайтда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги куп тармоқли булиб, унга пахтачилик билан бирга галлачилик, шоликорли, канопчилик, узумчилик, сабзаводчилик ва полизчилик, карамолчилик, куйчилик, паррандачилик, йилкичилик, асаларичилик, пиллачилик сохалари киради. Мазкур тармоқлар хам узаро булиниб кетади. М. Зироатчиликнинг галлачилигида бугдойчилик, арпачилик, маккажухоричилик, чорвачиликнинг куйчилигида коракулчилик, Хисор куйчилик ва хакозо.

          Республика ахолисининг 60 % идан ортиги (унинг айрим вилоятларида эса 80 % и) қишлоқларда яшайди.

          Мамлакатда ишлаб чикарилган ялпи ижтимоий махсулотнинг          26-27 % и миллий даромадининг эса 45 %и хўжалигида яратилади. Республика иқтисодиётида банд булган ахолининг 46,5 %и қишлоқ хўжалиги билан шуглланади.

          Бозор иқтисодиёти муносабатининг карор топиши мамлакат қишлоқ хўжалигининг бошкариш тизимига, ундаги мулкчилик шаклларига,  қишлоқ хўжалигида махсулот етиштириш ва уни харид килиш жараёнида жиддий узгаришлар киритди.

          Эндиликда мамлакат қишлоқ хўжалигида мулкчиликнинг куйидаги шакллари амал килмокда:

1. Кооператив мулкчилиги. Унга колхозлар урнига ташкил килинган жамоа хўжаликлари, хўжаликлараро корхоналар, ширкатлар ва ширкат уюшмалари, совхозлар негизида ташкил килинган хўжаликлар, жамоа мулкига айлантирилган фермалар каралди.

2. Давлат мулкчилиги. Унга давлат хўжаликлари, наслчилик заводлари, укув-тажриба хамда тажриба хўжаликлари карайди.

3. Хусусий мулкчилик. Унга асосан янгидан ташкил топган дехкон ва фермер хўжаликлари карайди.

4. Ахоли шахсий мулки. Унга ахолининг шахсий ёрдамчи хўжаликлари, яъни шахсий эхтиёжлари учун айрим қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштириш киради.

Қишлоқ хўжалигида мулкчиликнинг шаклланиш микёсига ва ишлаб чиқариш жараёнида ишни ташкил килиш даражасига кура мехнатга ярокли 

куйидагича          таксимланган: жамоа хўжаликларида 1,6 млн. киши, дехкон-фермер хўжаликларида 30 минг киши, шахсий ёрдамчи хўжаликларида 1,45 млн. киши мехнват килади. Уз навбатида қишлоқ хўжалигида банд булган ишчи ва хизматчиларнинг уртача сони 712 минг кишига тенг (1995 й).

Бозор муносабатлари шароитда қишлоқ ва сув хўжалиги бошкариш тизимини такомиллаштириш максадида 1996 йилнинг 1 ноябрида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ташкил килинди.

          Шундай килиб Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги чукур ислохотларни бошида кечирмокда. Қишлоқ худалигида бозор муносабатларини шакллантириш, мулкчиликнинг нодавлат шаклига утиш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, дехкон (фермер) хўжаликлари фаолиятини йулга куйиш каби мухим масалалар хал этил-мокда.Қишлоқ хўжалигини тубдан ислох килиш билан боглик унларча конунлар кабул килинди жумладан, “Ер тугрисида” (1990), “Ўзбекистон Республикасида тадбиркор тугрисида” (1991), “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тугрисида” (1991), “Ижара тугрисида” (1991), “Дехкон хўжалиги тугрисида” (1992), “Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тугрисида” (1995) ва бошка конун ва карорлар кабул килинди ва уларда қишлоқ хўжалигини баркарор ривожлантириш, унда куп укладли иқтисодиёт пойдеворини яратиш масалалари уз ечимини топмокда.

          1992-1995 йилларда мавжуд 1137 давлат хўжалигидан 1066 таси мулкчиликнинг бошка шаклларига айлантирилди. Уларнинг негизида эса 530 жамоа хўжалиги, 314 ширкат хўжалиги, 87 ижарачилар уюшмаси ташкил этилди.

          Мамлакат чорвачилиги, уни ташкил килиш ва бошкариш хам бозор талабларига жавоб бердиган бир катор узгаришлар килинди. Корамолларнинг наслини ва ветиринария хизматини яхшилаш сохасида конкрет ишлар килинди, норентабель корамол фермалар негизида, фермер хўжаликлари вужудга келди. Натижада 1996 йилга келиб республикада дехкон (фермер) хўжаликларининг сони 20 мингга якинлашиб колди. Уларнинг тенг ярми чорвасиликка ихтисослаширилгандир.

          Мамлакат чорвачилигини ривожлантиришга йуналтирилган хукумат конун ва карорларини изчиллик билан турмушга тадбик килинган туман ва вилоятларда самарали натижа бермокда.Айникса чорва моллари зотини яхшилаш буйича купгина вилоятларда катта ташкилий-хўжалик ишлари амалга оширилмокда.Жумладан Андижон,Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 6та ширкат хўжалик негизида корамолчиликка ихтисослашган насилчилик заводлари, Андижон, Жиззах, Намангшан, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида эса 15та қишлоқ хўжалик корхонаси негизида насилчилик хўжаликлар ташкил этилди.

Шунингдек Республиканинг барча вилоятларидаги ихтисослашган хўжаликларида зотли моллари етиштириладиган ва сотиладиган таянч нукталар ташкил этилди.

          Республикада мавжуд қишлоқ хўжалик техникаси паркидан окилона фойдаланиш, уни ишлиашиш харакатларини қисқартириш максадида 1995-1999 йилларда “Ўзбекқишлоқхўжаликтаъминоттаъмир” давлат кооператив кумитасининг туман булимлари негизида 163 та машина-трактор парклари (МТП) ташкил этиш дастури кабул килинган.Бу парклар хўжаликлардаги машина ва механизмларнинг кейинчлик сотиб олиш хукуки билан ижарага олади ва ерларни экишга тайёрлаш, қишлоқ хўжалик экинларига ишлов бериш ва хосилни йигиб-териб олишга доир ишларни хўжаликлар билан келишиб бажаради. Шу максадда 1995 йилдаёк дастлабки 15 МТП ташкил этилди. Улар жамоа хўжаликлари ва ширкатлар уюшмаларидан 7084 трактор, 429 галла ва 279 шоли урадиган комбаенлар, 2276 пахта терадиган машиналарни ва бошка техника воситаларини ижарага кабул килиб олди.

          Айрим сохаларини чукур ихтисослашувига кура қишлоқ хўжалиги-даги бир катор корхоналар “Ўзмевасабзавотузумсаноат”, “Коракул”, “Пилла”, “Ўзпаррандасаноат”, “Асал” каби уюшма ва республика ишлаб чиқариш бирлашмаларига карайди.

 

10.2. Қишлоқ хўжалиги тармоқлари географияси.

         

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги турли хил географик имкониятларга эга булган мамлакатларда юритилади. Шу жихатдан географик олимлар томонидан мамлакат худуди учта зонага булинган:

1. Тог ва тог олди зонаси. Зона республиканинг 21,5 %ини утлокзорлар бор. Унинг тог олди кисми ва хорикор ерлар булиб, унда галла ва хашаки экинлар экиш, богдорчилик, узумчиликни ривожлантириш мумкин.

2.  Сугориладиган зона. У мамлакат худудининг 18 %ини камраб олади. Мазкур зона Фаргона водийси, Чирчик-Охангоран, Зарафшон, Кашкадарё вохалари, Сурхон-Шеробод водийси, Амударёни уз ичига олади Мазкур сугориладиган зонда мамлакатнинг асосий қишлоқ хўжалик (Дехкончилик махсулотлари етиштирилади).

3. Чул-яйлов зонаси. Унинг майдони мамлакат худудининг 60 %идан купродир. Бузона мамлакатнинг коракул куйлари бокиладиган истиқболли зонасидир.

Ўзбекистоннинг ЕР ФОНДИ. У 45 млн.гектарга якин. Шундан 28 млн. гектари қишлоқ хўжалигига ярокли булган ерлардир.

Ер фондининг асосий кисми сугоришга япокли булган ерлар хисобланади ва унинг умумий майдони 5 млн. атрофида, яъни умумий ер фондининг атига 11,1 % ига тенг.(13-жадвал).

          Республика ер фондининг 62 %и қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган ер турларига киради. Хозирги вактда сугорилиб зироат килинадиган ерлар 9,2 %га тенг. У қишлоқ  хўжалигида етиштириладиган ялпи махсулотнинг 90 % идан ортигини беради.

а). ДЕХКОНЧИЛИК. У Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоги. Дехкончиликнинг қишлоқ хўжалиги ялпи махсулотдаги хиссаси 65-70 %ини ташкил килади.

          ДОНЧИЛИК. Дончилик ахолини бевосита  озик-овкат махсулотлари билан таьминлашда бирламчи урин тутади.Унинг ахоли эхтиёжини кондиришдаги хамда чорвачиликнинг ем-хашак базасини мустахкамлашдаги ахамиятини инобатга олган Узбекистон хукумати “Дон мустақиллигини таьминлаш” шиорини уртага ташлади.

          Республика дончилиги куп хил экинлар турини уз ичига олади.Дон олиш учун бугдой,арпа,жавдар,сули,шоли,маккажухори,окжухори,тарик; дуккакли дон экинлари - нухот,мош,ловия,ерёнгок; мойли дон экинлари - зигир, кунжут, соя, канакунжут, махсар, кунгабокар, индов ва бошкалар етиштирилади.

          ҒАЛЛАЧИЛИК.1930 йилларгача Ўзбекистонда бугдой ва арпа етиштириш мухим ахамият кашф килган.  Аслда хам

АСМ турт соха (сфера)дан иборат яьни 1.Қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқариш; 2.Қишлоқ хўжалигининг узи; 3.Қишлоқ хўжалик махсулотларини кайта ишлайдиган саноат ва 4.Қишлоқ хўжалигининг ривожланишига хизмат киладиган транспорт ва инфраструктура. АСМнинг шаклланиши ва ривожланиб бориши,айникса шушбу пахтачилик булими ва кейинги кисмларда яккол куриш мумкин.

          Пахта иссиксевар усимлик. Пахта навларининг хаво хароратининг ижобий ва фойдали курсаткичларига ва усимлик пишиб етилиши учун зарур булагн вегетация муддатига талабчанлиги хар хил. Мас; узум толали пахта навлари мамлакатимизнинг барча геогракфик минтакаларида яхши етилиб, яхши хосил берса, ингичка толали пахта наволари факат Жанубий минтакалдарида экилади. Негаки, пахтанинг бу нави ута иссиксевар булиб, айни бир пайтнинг узида узок вегетация даврини талаб килади.

          Ўзбекистон жахондаги пахтачиликни изчил ривожлантириб келаётган давлатлардан биридир. Эндиликда мамлакат пахтачилиги ёппасига механизациялашган, кимёлашган, гузанинг серхосил ва эрта пишар навларини яратишда эса катта давом ошилган.

Республиканинг барча вилоятлари ва Коракалпагистонда пахтачиликнинг илмий асосланган минтакавий дехкончилик тизими хамда гуза етишитришнинг индустриал технологияси ишлаб чикилган.

Ўзбекистон пахтачилиги мамлакат мустақиллиги кулга киритилиши билан уз географиясини бир мунча қисқартирди, 1986 йилда 2091,2 га ерга экилган булса, 2010 йилда 1492,8 минг га ерга экилди. Пахта майдонини қисқартириш сугориладиган зонада бугдой етишитириш географиясини кескин купайтириш билан боглик кечди. Уз навбатида пахтачиликни интенсив ривожлантириш масаласи унинг юкори хосилдорлигини саклаб колиш билан боглиек равишда таъминданмокда. (14 жадвал).

Республикада пахтачиликни кимёлаштиришга хам катта эътибор бериб келинмокда. Уни менирал угитлар (азот, фосфор, калий) билан озиклантиришнинг илмий асосланган мъёрлари ва муддатлари ишлаб чикилган. Мутахассисларнинг хисоб-китобларига караганда биргина менирал угитнинг узи гуза хосилдорлигини 40 %гача оширади. Шунинг учун хам гуза майдонларида турли хил менирал ва органик угитни ишлатиш, гербицид, пестицид, дефолиантларнинг илмий асослангшан меъёрларини куллаш ривожлантиришнинг зозирги боскичида айникса долзардир. Чунки пахта ялпи хосили етиштиришни баркарорлаштириш (яъни 4-4,5 млн. тонна атрофида саклаш), унинг хосилдорлигини (30-35 центнергача) ва пахтадан тола чикишини эса (33 фоизгача) ошириш долзарб вазивакилиб куйилган. Республикада бугдой ва бошка донли экинлар етишитиршни, умит булган агротехника усулларини тиклаш, уларни янги-янги навларини яратиш ва районлаштириш ишлари мажмуаси хал килинмокда. Шунингдек галла экинларининг тармоқ тузилишига узгаришлар киритилмокда.

Мамлакат галлачилигида БУҒДОЙ етиштириш пахта билан ёнма-ён куйилмокда ва дехкончиликнинг узак сохасига айлантирилди. Бугдой етишитиршнинг лалмикор ерлардаги микёси камайган бир пайтда, унинг сугориладиган зонадаги географияси кескин кенгайтирилди. Мас., 1992 йилда сугориладиган майдонларда бугдой ва арпа майдони 90 минг га купайтирилган. Кейинчалик галла экиш изчиллик билан олга силжиб 2010 йилда мамлакатнинг лалмикор, шартли сугориладиган ва сугориладиган зонасида 1млн 310минг га ерга бугдой экилди (шундан 828млн. гектари сугориладиган зонада).

Галла экинларидан мул хосил етиштиришнинг омилларидан бири яхши ва районбоп навдир. Мамлакат галлачилигида (унинг сугориладиган зонасида) галланинг Килтиксиз (Безостая), унумли бугдой, Сете Церрос, Санзар, Интенсив, Санзар 8, Карши 7, Зафар,

Галла экинлари ичида кенг таркалган озика ва озукабоп экин маккажухоридир. Уни одатда дон олиш ва чорва молларига озука етказиб  бериш максаддида экишади.

Оксилга ва витаминга бой бу экин молларни тез семиртиради, сутлик даражасини оширади.

Маккажухорининг дони йиллик жихатидан барча донли экинлардан афзал туради. 1 кг маккажухори донининг озиклик киммати 1,34 озука бирлигига тенг. Шунинг учун унинг донидан учун махсулотлари, сутаси билан кушган холатда эса омухта ем тайёрланади. Маккажухори дони паррандачиликнинг хам махсулдорлигини тез оширади.

Ўзбекистонда маккажухори кенг таркалган экин.Уни барча вилоятларда экилади.Сугориладиган зонада экиладиган маккажухорининг хар бир гектаридан 50 центнерга етказиб дон,1300-1350 центнер сутали кук поя олинади.2010 йилда мамлакатда 190 минг тоннадан куп маккажухори дони етиштирилган.

Ўзбекистон галлачилигида  ШОЛИКОРЛИКНИНГ хам уз урни бор.У мамлакатнинг Марказий (асосан Тошкент ва Сирдарё вилоятлари),Шимолий (Куйи Амударё регионида) ва Жанубий (Сурхондарё вилоятида) кисмида куп экилади.Ушбу регионларнинг тупрок,иклим,сув ресурслари шоликорликни ривожлантириш учун анча кулай.

2010 йилда мамлакатда салкам 200 минг га ерга шоли экилган.Унинг уртача хосилдорлиги 28-30 центнерга тенг.Шолининг УзРОС 7-13,УзРОС-17,Нукус 2,Авангард навлари серхосилдир.

Республикамизнинг Тошкент вилояти (асосан Юкори Чирчик ва Куйи Чирчик туманлари) да канопчилик 1936 йилдан бошлаб иклимлаштирилган.Бу толали усимликнинг поясидан тола газлама,уров материаллари,коп брезент, каноп ип, кабел ип, тайёрланади.

Мамлакатимизнинг айрим регионларида ахоли тамакичилик билан шугулланади. Тамаки нисбатан юмшок иклимий шароитда яхши усади ва мул хосил беради. Уни одатда носвой тайёрлаш учун экишади. Самарканд вилоятининг Ургут тумани тамакичиликка ута даражада ихтисослашган. Шунингдек тамаки Кашкадарё вилоятининг тогли зонаси (Китоб, Шахрисабз, Яккабог туманлари ) да хам етиштирилади.

 

Картошка, сабзавот, полиз

  экинлари респуликамизнинг иклимий шароити мазкур экинларни кенг районлаштириш ва улардан юкори хосил олиш учун ута кулай.Айникса сабзи ва лавлаги, шолгом ва туруп, картошка ва помидор, карам ва бодринг, ковун ва тарвуз, пиёз ва саримсок, баклажон ва калампир ва бошкалар куп экилади ва улардан юкори хосил йигиштирилиб олинади.

2010 йилда мамлакатда сабзавот экилган майдонлар 75 минг га ни полиз 18 минг га ни, картошка 30 минг га ни ташкил килди.Уларни уртача хосилдорлиги картошкадан 95-100 ц-га, сабзавотда 180-200 ц-га, полиздп 120-125 ц-га тенг.

 

Мевачилик ва узумчилик

Ўзбекистоннинг агроиклим имкониятлари (ва айникса термик ресурслари) хар кандай мева ва узум донасининг кандлилик даражасини оширишга кодир. Шунинг учун серкуёш диёримизда етиштириладиган турли мевалар ва узум навлари ширин-шакар, ута лаззатли булади. Шафтоли ва кароли, урик ва олма, ёнгок ва жийда, бодом ва писта, анор ва олхури, турли нав узумлар богларимизни безайди. Улардан тайёрланадиган консервалар,шарбатли ичимликлар,киёмлар, майизлар, кокилар дастурхонларимизни йил давомида безаб туради.

 

Чорвачилик.

Ўзбекистон чорвачилиги куп тармоқлидир. Шу жихатдан мамлакатимизда чорвачиликни ривожлантиришнинг регионлар ва географик минтакалар аро фаркли жихатлари бор. Қорамоллар (ва шу жумладан согин сигирлар) сугориладиган хамда лалмикор зоналарда, коракулкуйлари чул яйловларида, хисори куйлар тог ёнбагирларидаги яйловларда, майин жун берадиган эчкилар тогли зонада,паррандалар донкур районларда яхши ривожлантирилган.

Ем-хашак экин майдонлари кенгайтирилиб хозир республикадаги  жами экин майдонининг 7-8 фоизини ташкил килади. Улар асосан беда маккажухори ва озукабоп лавлагидир. Республикада йилига 10 мил.т. пичан ва силос, 230 минг т. кунжара, 820 минг т. омухта ем тайёрланади ва хоказо.

 

Корамолчилик.

Корамолчилик республика чорвачилигида етакчи тармоқ булиб, республикада етиштириладиган гуштнинг туртдан уч кисми ва сутнинг хаммасини беради. Мамлакатда, унинг минтакалар аро агроиклим хусусиятларига кура сут, сут-гушт ва гушт йуналишидаги корамол зотлари бокилади.

 

Куйчилик.

 Республикамизда коракул, хисори ва жайдори куйлар куп бокилади. Уларнинг сони эчкиларни хам кушиб хисоблаганда 6 миллиондан куп. Шундан 28-30%  коракул, 53-55%и жайдори ва хисори куйлар, 16,2% и эчкиларга тугри келади.

Мамлакатда коракулчиликка ихтисослашган 120 хўжалик булиб, шунинг 18таси наслчилик заводлари ва 9таси наслчилик хўжаликларидир (1997). Республика наслчилик заводлари асосан сифатли тери навлари яратиш билан шугулланади. Бухоро вилоятидаги “Жонгелди” наслчилик заводида жакет кора рангли куйлар, Коракалпогистондаги “Жамбаскала” хўжалигида коракалпок сур тери типлари яратилди.

Республикада гушт ва жун етиштириш максадида дагал жун ва гушт-ёг берувчи хисори ва жайдари куй зотлари бокилади. Думбали ва сержун куйлардан 3 млн дан ортиги ахоли ва фермер хўжаликларида, 875 минг боши эса жамоа хўжаликларида бокилади.

 

Эчкичилик.

          У сут, жун, тери хамда тивит олиш учун бокилади. Эчкилар асосан Сурхондарё, Кашкадарё, Наманган, Самарканд вилоятларининг тог ён багирларида учратилади.

                            

Қисқа хулосалар.

Матнда қишлоқ хўжалигини  мамлакатимиз иқтисодиётидаги ахами яти, иқтисодий географик жойлашиш хусусиятлари,  иқтисодий ислохотлар чукурлаштириш шароитида янгиянги мулкчилик шаклларининг пайдо булиши , ундаги таркибий узгаришлар курсатилган.Асосий эътибор дехкончилик ва чорвачилик тармоқларини мустақиллик йилларида ривожлакниш ва жойланиши батафсил баён этилган. Қишлоқ хўжалик махсулотларини кайта ишлаш , уни интенсивлаш муаммоларига тухтаб утилган.

                            

Таянч иборалар:

          Ер фонди, ер фонди таркиби (структураси),  обикор, лалмикор,  мелиорация, қишлоқ хўжалигида ислохотларни чукурлаштириш, мулкчилик шакллари, куп укладли, кооператив, давлат, хусусий, шахсий мулкчилик, дехкон фермер хўжаликлари, ижара пудрати, ширкатлар уюшмаси, қишлоқ хўжалиги корхоналарини “санация” килиш, ер тугрисидаги конунлар, экин майдонлари структураси, “пахта якка хокимлиги”, “алмашлаб экиш”, қишлоқ хўжалик зоналари, “мухандислик-худудий тизим”, “фан- тадкикот-ишлаб-чиқариш тизими”,  агробизнес, агросаноат мажмуаси.

Назорат ва мулохаза саволлари.

          1.Қишлоқ хўжалиги кандай хусусиятларга эга ?

          2.Ўзбекистон иқтисодиётида қишлоқ хўжалигининг салохияти кандай?

          3.Ўзбекистон ер фонди таркиби бошка минтакалардан кайси хусусиятлари билан фарк килади?

          4.Ўзбекистон агросаноат мажмуасининг таркибини тушунтириб беринг.

          5.Энг мухим дехкончилик ва чорвачилик тармоқларининг зонал жойланишини тасвирлаб беринг.

6. Қишлоқ хўжалигида ислохатлар кандай кечмокда?

7. Янги мулк шакллари тугрисида тушунча беринг.

8. Қишлоқ   хўжалиги  махсулотларини кайта ишлаш, кушма корхоналар куриш учун чет эл инвестицияларини жалб килиш масалалари кандай кечмокда?

 

 

 

 

 

 

XI-боб. Транспорт, инфраструктура, ташқи иқтисодий алоқалар географияси

11.1. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида инфраструктуранинг аҳамияти

Ўзбекистон Республикасининг миллий иқтисодиёти шаклланаётган даврда ишлаб чиқариш кучларини ҳудудий ташкил қилиш ва такомиллаштиришда инфраструктура тармоқларининг ривожланиши даражаси жуда катта амалий аҳамият касб қилади. Айниқса, бозор иқтисодиётини амалга оширишда бозор инфраструктурасининг аҳамияти жуда ҳам беқиёсдир.

Инфраструктура - бу ишлаб чиқариш ва инсонларнинг турли фаолиятида шарт-шароит яратиб берувчи иқтисодиётнинг (кўпқамровли) тармоқлар мажмуасидир, у ижтимоий меҳнат тақсимоти маҳсули ҳисобланади. У ишлаб чиқариш таркибига кирмайдиган мустақил тармоқ бўлиб, моддий ва номоддий соҳага хизмат қилади (ишлаб чиқариш инфраструктураси ва ижтимоий инфраструктура).

1.  Ишлаб чиқариш инфраструктураси - транспортнинг барча турлари ва транспорт хўжалиги (темир йўл, денгиз ва дарё портлари, нефт ва газ қувурлари), электр узатиш, ахборотларни узатиш ва қайта ишлаш воситалари ва бошқ иншоатлар киради. Буларсиз албатта   ишлаб   чиқаришда   меъёрдаги   жараён   бўлмайди.   Халқ   хўжалигида инфраструктурани ривожланиш ва таъминланганлик даражаси кўп жиҳатдан ишлаб чиқариш самарадорлигини белгилайди.

2.         Ижтимоий инфраструктурага - аҳолига хизмат кўрсатувчи савдо ва умумий овқатланиш тармоқлари,  соғлиқни  сақлаш, йўловчи ташувчи барча транспорт турлари ва алоқа, шаҳар уй-жой хўжалиги ташкилотлари ва номоддий соҳанинг бошқа қисмлари киради.

11.2. Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқариш инфраструктурасига баҳо

Ишлаб чиқаришни узлуксиз давом этишида инфраструктуранинг аҳамияти катта. Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти ҳудудий тизимларини шаклланишида ишлаб чиқариш инфраструктураси билан таъминланганлигини ўрганиш алоҳида аҳамиятга эгадир.

Ишлаб чиқариш кучларини ривожланиши ва жойлаштиришда транспортнинг аҳамияти беқиёс. Транспорт ҳар қандай минтақада ишлаб чиқариш инфраструктурасини муҳим звеноси ҳисобланади. Ҳар қандай масштабдаги ҳудудни транспорциз самарали ва оқилона ривожлантириш мумкин эмас. Саноат ва қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш ва истеъмолчига етказиб беришда транспорт фаол иштрок этади.

 

Иқтисодий туман ва зоналарда ихтисослашув транспорт орқали амалга ошади. Транспортнинг ривожланиш даражаси ишлаб чиқариш кучлари ва техника тараққиётининг умумий ривожланиш даражасига боғлиқ.

Ўзбекистон қудратли (темир йўл, авто, авиа, қувур ва дарё) транспорт тизимларига эга. Ҳар йили юк ва йўловчи ташувчи транспортларда жуда кўп миқдорда хизмат амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасида йилда барча турдаги транспортда 8145 млн.тонна юк ташилган бўлиб, бу кўрсаткич 1998 йилга нисбатан 1,7 %га юқоридир.

Автомобил транспорти юк ташиш бўйича етакчи бўлиб, унинг зиммасига -728 млн.тонна, ёки 89,7% умумий юк ташиш ҳажмига тўғри келади.

Темир йўл транспортида юк ташиш 41,8 млн.тонна, ҳаво транспортида 15,8 минг тоннани ташкил қилса, сув транспортида бу кўрсаткич 81,0 млн.тоннага тенг.

Темир йўл транспорти. Ўзбекистон ҳудудида темир йўл қурилиши 1888 йилда бошланган эди. Красноводск - Чорджўй темир йўли давом эттирилиб, Фароб бекатидан Самарқандгача олиб борилди. 1890 йилгача эса Тошкентдан Андижонгача етказилди 1905 йилда Оренбург ва Тошкент оралиғида темир йўл ишга туширилди.

Ўзбекистондаги темир йўлларнинг узунлиги 3,4 минг километрга этди. 1990 йилгача Нукус-Чимбой темир йўли қуриб битказилиб Туямўйин-Тўрткўл йўли қурилди. Айни пайтда қурилиш паёнига этган Нукус-Учқудуқ темир йўли Республика аҳамиятига эга бўлган транспорт коммуникациясини ривожланишига катта ҳисса қўшади.

Автомобил транспорти Ўзбекистонда тез ривожланмоқда. Бу транспорт асосан Республика раёнлараро ва хўжаликлараро юкларни ташишида муҳим рўл ўйнайди. Кейинги йилларда Ҳамдўстлик мамлакатлари ва бошқа халқаро халқ хўжалик юкларини ташишда унинг аҳамияти ошиб бормоқда. Автомобил транспорти айниқса, темир йўл бўлмаган чўл, адир ва тоғли жойларда асосий транспорт воситасидир.

Бир қанча бетон йўллар - Тошкент-Олмалиқ йўли, Катта Ўзбекистон тракти, Фарғона халқа йўли, Зарафшон ва Қорақалпоғистон тарктлари ва бошқа йўллар қурилди.

Ҳозир Республикада 70 га яқин автобус ва таксомотор саройлари барпо этилган, улар замонавий техника билан таъминланган.

Республикамизда "Ўрта Осиё транс" автомобил фирмасининг ташкил этилганлиги Ўзбекистон бозор иқтисодиёти шароитида ишлашга ўтганлигининг белгиларидан биридир.

Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланишида ва иқтисодий алоқаларнинг ўсишида ҳаво транспортининг рўли ошиб бормоқда. Республикамиз эндиликда Ҳамдўстликнинг 1000 дан ортиқ шаҳар ва аҳоли манзилгоҳлари, шу жумладан, унинг барча пойтахтлари билан ҳаво транспорти орқали боғланган. Тошкент аэропорти Шарқнинг халқаро ҳаво дарвозаларидан биридир.

Нукус, Термиз, Жиззах, Қарши, Андижон ва Наманган шаҳарларида замонавий аэропортлар қурилди. Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларидаги аэропортлар халқаро талабга жавоб берадиган равишда қайта таъмирланди.

Тошкент аэропорти пассажирлар учун барча қулайликлар яратилган замонавий йирик аэропортлардан биридир. Тошкентдан дунёнинг кўпгина мамлакатларига самолётлар парвоз қилади.

Ҳозир Республикамизда самолётларда 1940 йилга нисбатан 110 марта, юк ташиш эса 230 мартадан зиёд кўпайди.

Ўзбекистон сув транспорти раёнлараро халқ хўжалик юкларини ташишга хизмат қилади.

Ўзбекистониннг қувур транспорти ривожланиб бормоқда. Республика ҳудудида нефт қувури дастлаб Чимён нефт кони билан Олтиариқ нефтни қайта ишлаш заводи ўртасида қурилган эди.

Совет ҳокимияти йилларида Фарғона водийсида бир қанча нефт конлари топилиб ишга туширилгач бу конлардан Олтиариқ ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларига нефт қувурлар орқали келтириладиган бўлди.

Республикамиз жанубида нефт конлари (Лалмикор, Қумқўрғон) ишга туширилиши билан Амудар, конидан Аму Зангача, Қашқадар, вилоятидаги Ғарбий Тошлоқдан Қашқадар, бекатигача, Шимолий Ўртабулоқдан Олтингугурт заводигача нефт қувурлари ўтказилди. 1992 йилда Мингбулоқ - Оқтош нефт қувури ишга туширилди. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ишга туширилиши эса Кўкдумалоқ - Қоравул бозор нефт қувурининг ётқизилишига олиб келди.

Ўзбекистонда табиий газ конларининг ишга туширилиши қувур транспортининг ривожланишида янги истиқболлар очиб берди.

Газ қувурларини қуриш 1958 йилда бошланди. 1960 йилгача Асалий Сўх-Фарғона Қувасой, Газли -Когон газ қувурлари битказилди. Ўзбекистоннинг деярли барча вилоят марказлари,Қозоғистон ва Қирғизистон газ қувурлари ўтказилган. Республикадаги Жарқоқ-Бухоро, Самарқанд-Тошкент газ қувурлари жуда муҳимдир.

Республикадаги электр станцияларнинг Ўрта Осиё электр тизимига уланиши билан траспортниг янги тури - электрон транспорт вужудга келди. Ўзбекистон халқ хўжалигини ривожанишида бу транспортнинг салмоғи тобора ортиб бормоқда.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг асосий электр энергияси манбалари қўшни республикалар билан бирлаштирилди, яъни Ўрта Осиё ва Жанубий Қозоғистон энергетика тизими барпо этилди. Ҳозир Ўзбекистонда 15 минг километрдан ортиқ юқори волтли кучланиш электр узаткич линиялари ишлаб турибди.

Бизга маълумки, ишлаб чиқариш инфраструктурасига яна иншоат ва қурилмалар, коммуникация ва тармоқлар, жумладан электр узатиш йўллари, тақсимаш тармоқлари, сув, газ, нефт ўтказгичлари иссиқлик трассалари, телефон тармоқлари ва бошқалар киради.

Халқ хўжалигини ишлаб чиқариш инфраструктура тизими билан таъминланганлигини кўриб чиқамиз. (шаҳар ва қишлоқ жойларда)

11.2.1-жадвал.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ жойларидаги уй-жой фондини маиший қулайликлар билан таъминланганлиги (%да)

 

 

2000

2005

2010

Сув билан

50,1

49,5

49,8

Канализация билан

31,9

33,5

32,4

Марказий иситиш билан

31,2

25,2

27,8

Ванна (душ) билан

28,6

24,5

25,0

Иссиқ сув билан

17,4

8,5

11,1

Газ билан

82,5

66,9

75,3

11.2.2-жадвал.

Ўзбекистон Республикаси шаҳар уй-жой фондини маиший қулайликлар билан таъминланганлиги (%да)

 

 

2000

2005

2010

Сув билан

89,5

89,8

71,0

Канализация билан

83,1

82,1

53,9

Марказий иситиш билан

82,4

82,5

60,6

Ванна (душ) билан

78,5

78,3

80,0

Иссиқ сув билан

69,2

70,1

70,6

Газ билан

99,0

99,5

90,3

 

Жадваллардан кўриниб турибдики, шаҳарларда газ билан таъминот анча юқори, Аммо бу кўрсаткич охирги вақтда анча пасайиб кетди. Бу бизнинг назаримизда, айрим асосий материал ва қисмларнинг етишмаслиги ҳамда молиявий муаммолар билан боғлиқдир.

Ўзбекистонда қишлоқ аҳолисини канализация қурилмалари, ва ишлаб чиқариш инфраструктурасининг бошқа турлари билан таъминлаш ҳам қонақарли эмас.

11.3. Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий инфраструктураси

Ўзбекистонда 1926 йилда номоддий ишлаб чиқариш тармоқларида ишлаб чиқаришда банд бўлган аҳолининг бор-йўғи 6 %и ишлаган бўлса, 1990 йилга келиб, бу кўрсаткич қарийб 26 %га етди, яъни бу тармоқда ишловчиларнинг сони 4 баравардан зиёд кўпайди. Ҳудди шу даврда моддий ишлаб чиқариш соҳасида банд бўлганлар сони камайиб, 94 %дан 74,1 %га тушиб қолди. Бу рақамлар Республикада моддий ишлаб чиқариш тармоқларининг ўсмаганлиги ёки кам ўсганлигини кўрсатмайди, албатта. Айниқса, жамият тараққиёти, унинг бойлиги аwало моддий ишлаб чиқаришнинг тараққ^т даражаси билан белгиланади.

Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий тараққиёт даражаси қанчалик юксак бўлса, хизмат доирасига бўлган талаб, унинг ривожлантириш имконияти шунча юқори бўлади.

Ижтимоий инфраструктурага - уй-жой комунал хўжалиги, савдо, умумий овқатланиш, соғлиқни сақлаш, маориф, маиший хизмат ва бошқалар киради.

Табиий шароит хизмат доирасининг айрим тармоқларига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин. Уй-жой қурилишида фойдаланиладиган материаллар, совуқ ва иссиқдан сақланиш имкониятлари ҳисобга олинади. Ўзбекистон шароитида уйларни иситиш муддати совуқ иқлимли ҳудудлардагига нисбатан анча қисқа бўлиб, бу мақсадлар учун анча кам ёқилғи сарф қилинади.

Демографик шароит ҳам хизмат доирасини ривожлантириш, уни ҳудудий ташкил қилишга таъсир кўрсатадиган муҳим омил ҳисобланади.

Аҳолисининг ёш ва жинсий таркиби, оила аъзоларининг сони, иш малакаси, билим бўйича таркиби каби демографик кўрсаткичлар хизмат доирасининг ҳажми ҳамда унинг умумий таркибига катта таъсир кўрсатади. Масалан, аҳоли таркибида аёллар сонининг эркакларга нисбатан ортиқ ёки кам бўлиши ҳам аҳолига турли хил хизмат кўрсатишни ривожлантиришда эътиборга олинади.

Ижтимоий-иқтисодий шароитнинг хизмат доирасига таъсири жуда катта эканлиги аввало шу билан белгиланадики, иқтисодий тараққиёт даражаси қанчалик юқори бўлса, хизмат доирасига талаб ва уни ривожлантириш имкониятлари ҳам шу қадар юқори бўлади.

Этник шароитлар ҳам хизмат доирасига маълум даражада таъсир кўрсатади. Бунда аҳолининг миллий таркиби айниқса катта аҳамиятга эгадир. Кўп миллатли Ўзбекистоннинг кўпгина шаҳар ва қишлоқларида   ўқиш икки ёки ундан кўп тилда

 

Асосий таянч тушунчалар

1.   Инфраструктура - халқ хўжалиги тармоқлари фаолиятига, бевосита шароит яратиб берувчи ишлаб чиқариш ва ижтимоий тармоқлар тизими мажмуасига айтилади.

2.                       Ишлаб чиқариш инфраструктураси деб барча транспорт турлари ва хўжаликлари, инженер-коммунакациялари тизими, алоқа узатиш воситалари мажмуасига айтилади.

3.                       Ижтимоий инфраструктура деб моддий ишлаб чиқаришнинг ривожланишига бевосита таъсир кўрсатадиган ва аҳоли турмуш шароитини яхшилашга хизмат қиладиган тармоқар тизими тушунилади.

Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар

1.   Инфраструктура нима? Унинг иқтисодий тараққиётидаги аҳамияти.

2.                       Инфраструктура турлари ва уларнинг аҳамияти.

3.                       Ишлаб чиқариш инфраструктураси ва унинг элементлари.

4.                       Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқариш инфраструктурага баҳо беринг.

5.                       Ўзбекистон Республикаси транспорт тизимига таъриф беринг.

6.                       Ижтимоий инфраструктура ва унинг таркибий элементлари.

7.                       Савдо, маиший хизмат кўрсатиш тармоқларига баҳо беринг.

8.                       Ишлаб чиқариш инфраструктурасида вужудга келган муаммолар ва уларнинг истиқболдаги тараққиётига баҳо беринг.

9.                       Ижтимоий инфраструктура муаммолари ва уларнинг истиқболдаги тараққиёти қандай?

 

 

 

 

 

 

 

Адабиётлар рўйхати.

 

I. Ўзбекистон Республикаси қонунлари:

1.     Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. –Т.: “Ўзбекистон”, 2003.

2.     Экологик экспертиза тўғрисида. Ўзбекистон Республикасининг қонуни. 2000.

3.     Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнат Кодекси», Т.: «Адолат», 2006

4.     Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролик Кодекси», Т.:“Шарқ”, 2002.

II. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорлари

5.     Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева – сабзавотчилик ва узумчилик сохасида иқтисодий ислохатларни чуқурлаштириш чора – тадбирлар  тўғрисида” ги Фармони, 2006 йил 9 январь, // Халқ сўзи газетаси, 2006 йил 10 январь.

6.     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ 3618­­­­­­­­­­­­­­­–сонли “Бозор ислоҳотларини  чуқурлаштириш ва иқтисодиётини эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармони.

7.     Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони, //«Халқ сўзи», 2005 йил 16 июн.

8.     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 октябрдаги ПФ–3665-сонли “Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармони.

III. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари

9.     “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби” тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори // Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999. № 54. б.  1999  йил. Б. 15-20.

IV. Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари

10.            Каримов И.А. “Жаҳон молиявий – иқтисодий инқирози Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари”. –Т.: Ўзбекистон, 2009 йил.

11.            И.А.Каримовнинг 2008 йилда ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи, 14 феврал 2009 йил.

12.            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 6 декабрдаги Конституциянинг 16 йиллигига бағишланган маърузаси, Халқ сўзи 7 декабр 2008 йил.

13.            Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ тараққиёти  ва фаровонлиги” йили Давлат дастурини ишлаб чиқиш тўғрисидаги  26 январ 2009 йилдаги ПП-1046 Қарори.

14.            Б.Ю.Ходиев, А.Ш.Бекмуродов, У.Ф.Ғофуров, Б.К.Тухлиев Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Жаҳон молиявий – иқтисодий инқирози Ўзбекистон шароитида унии бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” номли асарини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. Т.: ТДИУ, “Иқтисодиёт”-2009

15.             И.А.Каримов. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Девонининг Ўзбекистон мустақиллигининг 19 йиллигига бағишланган қўшма мажлисидаги “Ўзбекистоннинг 19 йиллик мустақил тараққиёт йўли” номли маъруза. Халқ сўзи, 31 август, 2010 й.

16.             И.А.Каримов. “2009 йилда республикани ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2010 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисида. маъруза” “Халқ сўзи”, 14 февр, 2010 й.

17.             Каримов И.А. Эришилган ютуқларни мустаҳкамлаб, янги марралар сари изчил ҳаракат қилишимиз лозим. “Халқ сўзи” газетаси, 2009 йил 11 феврал.

18.             Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. – Т.: Ўзбекистон, 2005, - 92 б.

19.             Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: Хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. -Т.: Ўзбекистон, 1997.

V. Ўзбекистон Республикаси вазирликларининг меъёрий - ҳуқуқий ҳужжатлари

20.             Охрана окружающей среды.  Законы и нормативные документы. Выпуск 1,2 -Т.: 2000, 2001.

21.             Атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилиш. Қонунлар ва норматив ҳужжатлар. -Т.: Адолат, 2002.

22.             Охрана природы. Аттестация экологических лабораторий Республики Узбекистан. Госкомприроды РУз Ташкент, 2004.

23.             Табиатни мухофаза қилиш соҳасида стандартлаштириш тизими. Асосий қоидалар. Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Т., 2004.

VI. Дарсликлар.

24.            Абирқулов К.Н. Иқтисодий география Т.: Ёзувчилар уюшмаси нашриёти, 2004. – 262 б.

25.            Рўзиев А., Абирқулов Қ.Н. Ўзбекистон иқтисодий географияси Т., «Шарқ» нашриёти,2010.

26.             Солиев А., Мухамадалиев Р. Иқтисодий геогpафия  асослаpи.  Т.: Ўзбекистон, 2009.

27.             Солиев А., Аҳмедов  А., Муҳамадалиев Р. Минтақа иқтисодиёти. Т.,ЎзМУ, 2008.

VII. Ўқув қўлланмалар:

28.            Муаллифлар гуруҳи. Ўзбекистонда бизнес кейслар: Ўзбекистон Республикасидаги бизнес  таълимотида  “Кейс-Стади” услубининг қўлланиши. Ўқув қўлланма. – Т.: Академия, 2009, - 645 б.

29.            Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш. Ҳакимов Н.Ҳ. Умумий таҳрири остида. – Т.: ТДИУ, 2010, – 280 б.

30.            Ҳакимов Н.Ҳ, Жумаев Т.Ж., Ҳошимов З.Й., Исломов А.А. Экологик менежмент. – Т.: ТДИУ, 2009. – 268 б.

31.            Абирқулов Қ.Н., Рафиқов А., Ҳожиматов А.Н. Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти.  Ўқув қўлланма. – Т.: Ёзувчилар уюшмаси нашриёти, 2009, – 119 б.

32.            Абирқулов Қ. Н., Хожиматов А., Ражабов Н., Атроф мухит мухофазаси. – Т.: Ёзувчилар уюшмаси нашриёти, 2010, – 127 б.

33.            Жумаев Т. Табиатдан фойдланишни стратегик режалаштириш.  – Т.: Ёзувчилар уюшмаси нашриёти, 2009, – 95 б.

VIII. Илмий монографиялар, мақолалар:

34.             Шишков Ю.Б. Глобализация-враг или союзник развивающихся стран//Мировая экономика и международные отношения. – 2003, № 4

35.             Государственное регулирование в условиях перехода к рынку: опыт России и Узбекистана. Ред.кол,: Л.И Абалкин, А.И Архипов, А.Ф Расулов, Д.Е Сорокин, А. Х.Хикматов. – М.: ИЭ РАН, 2003.

 

 

IX. Илмий-амалий анжуманлар маърузалари тўплами:

36.             XX Международные Плехановский чтения: образование и социально-экономич разв. в начале третьего тысяч. Тезисы докладов. – М., 2007.

37.             Социально-экономические проблемы переходной экономики. Международная научно –практ. конференция. – Санкт-Петербург, 2005.

38.             Минтақа табиий ресурсларидан фойдаланишнинг бозор механизми ва уни такомиллаштириш муаммолари. Илмий-амалий конференция маърузалар тезислари. – Т.: ТДИУ, 2005.

XI. Газета ва журналлар

39.             Андрианов В. Перспективы Единого экономического пространства. //Экономист, 2005, № 12.

40.             Назаров А. Энергетика будущего. // Экономич. обозрение, 2005, №3.

41.             Салихов Т.П. Развитие альтернативной энергетики в Узбекистане //Экономическое обозрение, 2005, №3.

42.             Гайдар Е.Т  Современный экономический рост и догонаюшее развитие. //Мировая экономика и международные отношения. 2003, №8.

XII. Статистика тўпламлари  маълумотлари

43.             Доклад о человеческом развитии. – Т., Узбекистан, 2008, 2009.

44.             Экономика Узбекистана. Анал. обзор за 2010. ЦЭЭП, 2005, №8.

45.             Регионы Узбекистана. 2003. Статистический ежегодник. –Т., 2010.

46.             Содруж. Независ. госу. – М.: Межг. стат. комитет СНГ, 1999-2009.

47.             Узбекистан в цифрах. 2010. Статистический ежегодник. 

         XIII. Интернет сайтлари:

48.              www. bp.com

49.             www. cia.gov.cia.publications.factbook

50.             www. copper.org

51.             www. eia.doe.gov.emeu.international

 

 

МУНДАРИЖА

 

 

 

КИРИШ......................................................................................

3

I-боб

«Иқтисодий география» фанининг объекти, предмети ва мазмуни.........................................................................................

 

4

II. боб

Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва принциплари............................................................................

 

 

9

III. боб

Хозирги замон дунё сиёсий ва иқтисодий харитаси.......................................................................................

 

15

 

IV. боб

Дунё ахолиси географияси.......................................................

 

29

 

V боб

Жаҳон хўжалиги географияси...............................................

 

40

VI. боб

Ўзбекистоннинг жаҳон ҳўжалиги тизимида тутган ўрни ва аҳамияти...................................................................................

 

45

VII.боб

Ўзбекистоннинг табиий ресурс салоҳияти, улардан оқилона фойдаланиш, муҳофаза қилиш ва такрор ишлаб чиқариш......................................................................................

 

 

50

VIII.боб

Ўзбекистон Республикаси аҳолиси, меҳнат ресурслари,

бандлик муаммолари.................................................................

 

57

IX. боб

Ўзбекистон хўжалигига умумий таъриф................................

69

X. боб

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги географияси...........................

85

XI. боб

Транспорт, инфраструктура, ташқи иқтисодий алоқалар географияси...................................................................................

93

 

  Адабиётлар рўйхати..................................................................

99

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Олий таълимнинг 5340100 (иқтисодиёт)

 ва 5340200 (бошкарув) йуналишлари

 бакалаврлари учун

 Иқтисодий география

фанидан услубий қўлланма

(маъруза матнлари)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Иқтисод” кафедраси мажлисида муҳокама қилинган (  43-сонли баённомадан кўчирма, 2012 йил     5  июн) ва ТАТУ Илмий-услубий Кенгаши томонидан нашрга тавсия этилди.(   -сонли баённомадан кучирма, 2012 йил     июн)

 

 

Тузувчилар:                Х.Ж.Ходжиев      

                                       Н.Б. Мухамадалиева

             Муҳаррир:                  Д. Гафурова

 

Масъул муҳаррир:        Л.Р. Шаюсупова

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бичими 84х108 1/32  Адади __  Буюртма __

Тошкент Ахборот Технологиялари Университети

“Алоқачи” нашриёт-матбаа марказида чоп этилди.

Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 108 уй.