ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

 

 

                                                                                   

«Иқтисод» кафедраси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

АЛОҚА ИҚТИСОДИЁТИ

 

маърузалар тўплами

 

 

Тошкент-2003


 

 

 

КИРИШ

 

     «Алоқа корхоналари иқтисодиёти» фанини ўрганишдан мақсад бўлгуси мутахассисларга алоқа сохасининг ўзига хос хусусиятларини ўргатиш,асосий ва айланма фондлар мохияти ва таркибини, алоқа молиялари мохиятини, даромадлар ва харажатлар таркибини англатиш ва тахлил қилиш хамда алоқа сохасида ва умуман халқ хўжалигида  техник тараққиётнинг таъсирини ва капитал қўйилмаларини бошқариш, тахлил қилиш бўйича иқтисодий билимларни беришдан иборат.

     Ушбу маърузалар тўплами «Алоқа корхоналари иқтисодиёти» бўйича туркум адабиётлар асосида тузилган ва «Менежмент» (сохалар бўйича) В341100 ва «Почта хизмати» 5840200 йўналишидаги талабаларга мўлжалланган.

     маърузалар тўплами «Алоқа корхоналари иқтисодиёти» фанининг асосий мавзуларини ўз ичига жамлаган хамда талабалар томонида ўз билимларини оширишда илмий ва услубий адабиётлардан фойдаланишда бирламчи манба бўлиб хизмат қилади.           

     Шу билан бирга бошқа адабиётлардан фойдаланишни рад этмайди.

 

 

 


1-маъруза: Алоқа сохасининг асослари

 

Режа

 

1.1. Алоқа сохасининг халқ хўжалигидаги ўрни ва ахамияти

1.2.       Алоқа сохасини бошқариш асослари

 

1.1.Алоқа сохасининг халқ хўжалигидаги ўрни ва ахамияти

 

Алоқа сохаси халқ хўжалиги сохаларидан бири хисобланади. Ушбу соханинг асосий вазифаси ахоли ва халқ хўжалигининг алоқа хизматлари ва воситаларига бўлган талабини қондиришдан иборатдир. Бошқача қилиб айтганда, халқ хўжалигидаги алоқа бу - шахс ва жамиятнинг турли кўринишдаги ахборотларни алмашишга бўлган эхтиёжларни қондиришга қаратилган.

Алоқа сохасидаги ходимларнинг мехнати ўз ичига қуйидагиларни олади:

1.     Шахсий мехнат;

2.                  Алоқа воситалари;

3.     Мехнат предмети.                                                                    

       Алоқа сохасининг ишлаб чиқаришдан фарқи шундаки, сохадаги мехнат предмети ашёвий бўлмайди. Умумжамият ишлаб чиқаришининг самарали ишлаши учун катта роль ўйнайдиган барча сохалар сохавий ишлаб чиқариш инфратузилмаси деб аталади.

Бу сохаларга алоқа сохаси билан бирга транспорт, йўл қуриш, моддий-техник таъминот каби сохалар киради. Алоқа воситаларининг ривожланиши мамлакатнинг миллий даромадини оширишга ва бутун халқ хўжалигини самарали ишлашига туртки бўлади.

Шу билан бирга, алоқа ахоли ва ишлаб чиқариш сохасидаги барча ахборотларни узатишга бўлган эхтиёжларни қондиришга қаратилган.

            Алоқа сохасининг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат;

1.                  Алоқа махсулотининг ноашёвий хусусияти. Алоқа сохаси ахборот ўтказиш билан шугулланади. Ахборот эса ноашёвий хусусиятга эга. Ноашёвий деганда, махсулот мавжуд, лекин уни кўз билан кўриб, қўл билан ушлаб бўлмайди.

2.                  Алоқа махсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш жараёни узлуксиздир. Алоқа корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнида бузилишларнинг асосий кўрсаткичларидан бири бу харакатдаги алоқанинг турли сабабларга кўра тўхташидир (чизиқлардаги узилишлар,  станцион қурилма ишидаги бузилишлар, электр таъминотининг ишдан чиқиши ва б.қ.). Бу холда ишлаб чиқариш жараёни тўхтайди, яъни истеьмолчи махсулотни истеъмол қила олмайди. Юқорида келтирилганлар назоратни бошқаришга ва алоқа корхонасининг иш сифатини яхшилашни рагбатлантиришга катта ахамият бериш лозимлигини кўрсатади.

3.                  Алоқа сохасининг ягона тармогининг мавжудлиги. Шахарлараро маълумот узатиш бўйича (телефон сўзлашуви, хат, телеграмма ва б.қ.) ишлаб чиқариш жараёнида турли шахар ва туманларда жойлашган бир нечта алоқа корхоналари қатнашади. Шунинг учун алоқа сохасида ягона техник сиёсат юритиш ва алоқани барча кўринишлари бўйича ягона эксплуатацион қоидаларни киритиш жуда зарурдир. Алохида алоқа корхоналари ўз ихтиёри билан янги техникани ишлаб чиқариш жараёнига кирита олмайди. Ишлаб чиқариш жараёнида бир нечта алоқа корхоналарининг қатнашиши сабабли пулли хизматлардан тушган даромадлар ушбу корхоналар орасида қайта тақсимланади.

4.   Алоқа хизматларига бўлган талаб юкламасининг нотекис тақсимланганлиги алоқа сохасининг тўртинчи хусусияти хисобланади. Алоқа хизматларига маълум бир вақт мобайнида (соат, кеча, кун, хафта, ой, йил) тушаётган юклама нотекис тақсимланган бўлади. Бу хусусият ахолининг турмуш тарзи ва халқ хўжалигининг ишлаш жараёни билан узвий боглиқдир.

Юкламани камайтириш мақсадида алоқа корхоналари қуйидагиларни таъминлашлари лозимдир:   

1. Тушаётган маълумотларни ўз вақтида ва юқори сифатда узатиш;

2. Мехнат ва моддий ресурсларни максимал сарфлаш;

     Сохани ривожлантиришдан асосий мақсад ИТР ютуқларини тўлиқ  қўллаш орқали турли кўринишдаги ахборотларни узатиш бўйича ахоли ва халқ хўжалигининг эхтиёжларини тўла ва юқори сифатда қондиришдан иборатдир.

 

1.2.Алоқа сохасини бошқариш асослари

 

Алоқа корхоналарини бошқариш тизимидаги асосий холатлар қаторига қуйидагилар киради:

-          Давлат ва корхоналарнинг бир хил манфаатдорлиги;

-          Бошқарувга илмий ёндашув;

-          Харакатдаги қонунлар доирасида сохавий ва худудий бошқарувни мужассамлаштириш;

-          Мехнат жамоасининг ўз ўзини бошқариш тизимида бир хиллиги (бир фикрлиги).

 

     1. Давлат ва корхонанинг бир хил манфаатдорлигини қуйидагича характерлаш мумкин. Фойдали ходим корхонага фойдали бўлиши лозим. Фойдали корхона, ўз навбатида, давлат учун фойдали бўлиш керак ва бунинг акси.

     2. Илмий ёндашув деганда, бошқарувнинг барча погонасидаги барча ходимлар аввало ривожланишнинг иқтисодий қонунларини ва халқ хўжалигининг қай холда фаолият юритаётганини билиши лозим (назорат қилинадиган бозор иқтисодиёти шароитида). Шу мақсадда замонавий хисоблаш техникасини қўллаш орқали дастурий-мақсадли, иқтисодий-математик ва бошқа усуллар ишлатилади.

     3. Сохавий ва худудий бошқарув тамойиллари бошқарув аппаратини қуришда ўз аксини топади. Алоқа сохасидаги бошқарувнинг ташкилий тузилмаси асосан мамлакатнинг  маъмурий худудий бўлинишига мос келади.       Мамлакатнинг шахар, туман ва вилоятларида алоқанинг бошқарув органлари мавжуд бўлади. Алоқа корхоналарини бошқаришда сохавий ва худудий бошқарувни боглаб олиб бориш ишлаб чиқариш фаолиятининг самарали бўлишини таъминлайди.

     4. Бир хиллик (бир фикрлилик) дегани, рахбариятнинг барча буйруқ ва кўрсатмаларига  бутун жамоанинг бўйсуниши тушунилади.

                   Бошқарувнинг асосий усуллари.

1.                  Иқтисодий бошқарув усули.

2.                  Ижтимоий-психологик бошқарув усули.

3.                  Хуқуқий бошқарув усули.

Хар бир бошқарув усули аниқ бир холатда ва шароитда ишлайди. Иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда бошқарувнинг ижтимоий-психологик ва хуқуқий усули кенг қулланилади. Яъни хар бир муаммо қонун доирасида, қонунга асосан хал этилади. Хар бир ходим ўз хақ- хуқуқларини аниқ билади ва уларни химоя қилаолади. Ижтимоий-психологик бошқарув усули ходимларнинг рухий холатига, ижтимоий ахволига қараб амалга оширилади.   

 

 

2-маъруза: Алоқа хизматлари ва уларни режалаштириш

 

2.1.            Алоқа хизматлари ва уларнинг шакллари.

2.2.   Натурал ва пул ўлчовида режалаштириш ва хисоб усуллари.

 

2.1.Алоқа хизматлари ва уларни режалаштириш

 

Алоқа корхоналари истеъмолчиларга-ахоли ва халқ хўжалигига икки юздан ортиқ турли алоқа хизматларини кўрсатади (шахарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлар, телеграммаларни қабул қилиш ва етказиб бериш, радионуқталар ва телефон аппаратлари ва бошқалар).

Алоқа сохасининг асосий хусусиятларидан бири-бу бир алоқа корхонаси доирасида тугалланмаган ишлаб чиқариш жараёнидир (шахарлараро ёки халқаро алоқа хизмати кўрсатишда), яъни бир станция фаолият юритиши учун бир неча станция ишлаши керак.

Хар қайси корхона маълумот узатишнинг фақат бир босқичида қатнашади – чиқувчи, кирувчи ёки транзит ва хар қайси алоқа корхонаси хизматларнинг бир қисмини яратишда қатнашади. Лекин улар томонидан бажарилган ишлар учун мехнат харажатлари ва ишлаб чиқариш воситалари талаб этилади. Хар қайси алоқа корхонасининг иш хажми корхона қайта ишлаган маълумотлар миқдори билан бахоланади (чиқувчи, кирувчи, транзит). Булар ушбу корхонани истеъмолчиларга кўрсатган хизматлари миқдорини аниқлайди. Хизматлар миқдори чиқувчи маълумотлар миқдори орқали аниқланади. Чунки айнан улар корхонага даромад келтиради.

Бундан ташқари, алоқа сохасида шундай корхоналар борки, уларнинг ишлашидан мақсад: магистрал ва зоналараро алоқа корхоналарида трактлар, каналлар ва узатиш чизиқларининг узлуксиз ишлашини таъминлашдан иборат яъни улар қурилмаларга фақат техник хизмат кўрсатиш билан шугулланади. Ушбу корхоналарнинг иш хажми алоқа қурилмалари ва воситаларига хизмат кўрсатиш миқдори билан аниқланади. Махаллий телефон алоқа, радиолаштириш, радиоэштитириш ва телевидение каби сохаларда ахборот узатиш бўйича ишлаб чиқариш жараёнида кўрсатилаётган хизмат билан боглиқ иш хажмини тўлиқ амалга оширадиган фақат битта алоқа корхонаси қатнашади. Шундай қилиб, алоқа хизмати бу – маълумот узатиш бўйича ишлаб чиқариш фаолиятининг якуний натижасидир (масалан: амалга оширилган шахарлараро телефон сўзлашув; берилган ёки кўрсатилган манзилга телеграмма ёки почта жўнатмаси ўз вақтида етиб боради).

2.2. Натурал ва пул ўлчовида режалаштириш ва хисоб усуллари

 

     Алоқа корхонасининг фаолиятида даромад асосий кўрсаткич хисобланади. Бу, ўз навбатида, фойдани, рентабелликни, мехнат унумдорлигини хисоблаш учун асос бўлади. Унинг қиймати маълумот узатиш билан боглиқ зарурий харажатлар билан аниқланади ва ўз ичига таннарх ва фойдани олади.

            Юклама деб, алоқа корхонасига аниқ бир вақт мобайнида (соат, сутка, ой) тушаётган маълумотлар миқдори тушунилади.

            Алмашиш – бу бир вақт мобайнида берилган маълумотлар йигиндисидир, қоидага биноан ушбу кўрсаткичлар бир-бирига мос келмайди (юклама алмашишдан юқори бўлади). Юкламани соат, сутка, хафта кунлари бўйича нотекис тушиши кишиларнинг шахсий ва иш режимини ва алоқа корхонасининг ишлаш режимини аниқ бир даражасига боглиқ бўлади. Юкламанинг бир йил мобайнида нотекис тушиши мавсумий омилларга, таътил даврларига, байрам кунларига хам боглиқ бўлади. Юклама тебранишини ва характерини ўрганиш зарурий қурилмалар хажмини ва ходимлар сонини тўгри хисоблашни таъминлайди. Шунингдек, якуний натижада юқори юклама соатида (ЮЮС) хам алоқа хизматига бўлган талабнинг белгиланган муддатда ва зарурий сифатда қондирилиши кўзда тутилади. Юкламанинг нотекислиги характерлаш учун алоқа корхоналарида юклама конценрациясини коэффициенти хисобланади (соат, сутка).

            Амалиётда ЮЮСдаги юкламани концентрациялаш коэффициенти катта ахамиятга эга (ЮОС). Унинг ёрдамида алоқа каналларининг ўтказувчанлик имконияти хисобланади:

 

                                                            Кююс қ qююс / qсут

бу ерда:

            qююс – ЮЮС даги юклама;

qсут – суткадаги юклама.

Юклама нотекислиги фақат бирламчи маълумотларни узатадиган алоқа корхоналарида маънога эга (ШТС, телеграфлар, почтамтлар).

Алоқа корхоналарининг режавий иқтисодий фаолиятида хизматларнинг турли ўлчамлари ишлатилади. Натурал ўлчамлар истеъмол қийматининг ўлчов бирлиги хисобланади. Масалан: алоқани мос сохалари учун бу телеграммалар сони, шахарлараро телефон сўзлашувларининг сони, радио нуқталар сони, телеэшиттиришлар сони ва  алоқа корхоналари учун бошқа натурал кўрсаткичлар бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқариш жараёни босқичини акс эттиради: кирувчи, чиқувчи ёки транзит телеграммалар сони, шахарлараро телефон сўзлашувлар сони ва хакозо.

Хисоблаш методикаси нуқтаи назаридан хизмат кўрсаткичларининг ўз гурухи мавжуд:

- алмашиш (телеграммалар, шахарлараро телефон сўзлашувлари ёки почта жўнатмалари сони);

- истеъмолчиларга узоқ муддатга ишлатиш учун берилаётган алоқа каналлари (махаллий телефон алоқасини телефон аппаратлари, радиотрансляция нуқталари);

- радио алоқа, радио ва теле эшиттириш, космик алоқа воситаларинг ишларини канал-соат миқдори.

Алоқа хизматларини режалаштириш аввало натурал шаклда амалга оширилади.  Алмашув шаклида акс эттирилган махсулот динимика бўйича  режалаштирилади. Бу холатда бир неча йил учун махсулотнинг  ўзгариш индекси аниқланади ва режа даври учун махсулот хажмининг ўртача йиллик ўсиш суръати хисобланади

Ўзгариш индекси қуйидагича хисобланади;

                                

Бу ерда:

-йиллардаги алмашувни характерловчи махсулот хажми.

Ўзгариш индекси бир йил мобайнида махсулот хажми қандай ўзгарганини кўрсатади.

Махсулот хажмининг () ўртача йиллик ўсиш суръати ушбу формула орқали аниқланади;

 

                   ;

бу ерда:

       t-тахлил этилаётган даврдаги йиллар сони.

 Режалаштирилаётган даврнинг  ихтиёрий  йил учун алмашуви:

                                 

бу ерда;

       базис йили учун алмашув (хисобот даврининг охирги йили).

      Техник қурилмаларнинг узгариши  ўртача йиллик миқдор хамда  мавжуд маълумотларга асосланиб қуйидаги формулалар орқали хисобланади:

Йил мобайнида техник қурилмаларни бир меъёрда ўзгартириш:

                     

бу ерда:

      режалаштирилаётган йил бошида техник қурилмаларнинг миқдори;

      режалаштирилаётган йилда техник қурилмаларнинг ўзгариши (ўсиш «Қ», камайиш «-»).

  Техник қурилмаларнинг ойлар бўйича ўзгартириш:

 

      

бу ерда:

        чораклар бўйича техник қурилмаларнинг ўзгариши;

        3,5;2,5;1,5;0,5-техник қурилмаларнинг эксплуатацияда мавжудлиги (йўқлигини) ўртача чораклар сони.

Техник қурилмаларнинг ойлар бўйича ўзгариши:

 

               

бу ерда:

       ойда техник қурилмаларнинг ўзгариши;

       техник қурилмаларни эксплуатацияда мавжудлиги (йўқлигини) ойлари сони.

         Пул шаклидаги махсулот хажми қуйидаги формула орқали топилади:

                   

бу ерда:

  кўринишидаги алмашувни акс эттирган махсулот;

 кўринишидаги техник қурилмаларни акс эттирган махсулот;

 кўринишидаги махсулот нархи.

            Масалан: Фараз қилайлик, сигими 10 минг рақам бўлган ШТС махсулот хажмини режа йил учун натурал ва пул кўринишида хисоблаш керак.

                             

 

 

 

 

 

 Махсулот хажмини хисоблаш жадвали

 

Кўрсаткичлар номи

Режа йил бошидаги миқдор, дона

Режа йилда кутилаёт

ган ўзгариш, дона

Бирлик махсулот нархи, сўм

Натурал кўриниш

да ўзгариш, дона

Пул кўринишда ўзгариш, минг сўм

1

Телефон аппаратлар:

 

 

 

 

 

1.1.

Корхоналардаги

3500

600

900

3800

34200,0

1.2.

Ахолидаги

4500

400

600

4700

28200,0

2.

Алоқа чизиқлари

100

12

1200

106

1272,0

     

     Жадвалдаги хисоблардан кўриниб турибдики, режа йилида кутилаётган махсулот хажми натурал ва пул кўринишларида ошмоқда, яъни корхоналарда ва ахолида мавжуд телефонлар миқдорни ўзгартиришдан кейин 200 донага ортмоқда. Пул шаклида бу кўрсаткич мос холда 34200,0 ва 28200,0 минг сўмни ташкил этди. Алоқа чизиқлари эса 1272,0 минг сўмни ташкил этмоқда. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, махсулот хажмини орттириш алоқа корхонасининг техник имкониятларини кенгайтириш хамда қўшимча даромад олишни таъминлайди. 

            Натурал ва пул кўринишида режалаштириш асосан  алоқа хизматларига бўлган талаб хамда корхонанинг имкониятларидан келиб чиққан холда хисобланади. Бозор иқтисодиёти шароитида, юқорида келтирилганлардан ташқари, бошқа режалаштириш шакллари хам мавжуд. Барча режалаштириш шаклларнинг асосий мақсади корхонанинг рақобатбардошлигини ошириш ва кам харажат қилиб, кўп фойда олишга йўналтирилган бўлади. 

 

 

3-Мaъруза: Ишлаб чиқариш фондлари ва уларни ишлатиш 

 

Режа

 

3.1. Алоқа сохаси ишлаб чикариш фондларининг мохияти.

3.2. Алоқа сохаси асосий ишлаб чиқариш фондларининг тузилмаси.                              

3.3. Алоқа сохаси асосий ишлаб чиқариш фондларини ишлатиш

      кўрсаткичлари.

3.4. Асосий ишлаб чиқариш фондларини ишлатишни яхшилаш йўллари.

 

    3.1.Алоқа соха ишлаб чиқариш фондларининг мохияти

 

Алоқа корхонасининг ишлаб чиқариш фаолияти натижаси кўп томондан барча кўринишдаги ресурсларни ривожлантиришга, янгилашга, ишлатишга ва уларнинг холатига боглиқдир. Алоқа корхонасининг материал асоси бўлиб, уларнинг ихтиёрида бўлган ва турли кўринишдаги маълумотни узатиш учун хамда алоқа хизматларини яратиш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш воситалари хизмат қилади. Товар-пул муносабатлари мавжуд шароитида корхонанинг моддий воситалари натурал ва қиймат шаклида  қатнашади.

Ишлаб чиқариш жараёнига қатнашиш даражаси ва характерига боглиқ холда фондлар ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш ва муомала фондларига ажратилади.

Ишлаб чиқариш фондларига мехнат воситалари (алоқа қурилмалари, ишлаб чиқариш бинолари, ускуналари ва б.қ.) ва предметлари (материаллар, эхтиёт қисмлар) киради. Улар ё маълумот узатиш жараёнида бевосита қатнашади, ёки ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш учун моддий шароитни таъминлайди.

 Ноишлаб чиқариш фондларига маълумот узатиш жараёни билан хеч қандай боглиқ бўлмаган фондлар тааллуқлидир (яшаш учун уйлар, маданий ва маиший бинолар ва б.қ).

Муомала фондларига махсулот реализацияси жараёнини амалга ошириш учун зарурий воситалар тегишлидир (тайёр махсулот, пул маблаглари ва б.қ).

Ўз қийматини ишлаб чиқарилган алоқа хизматига ўтказиш даражаси бўйича ишлаб чиқариш фондлари асосий ва айланма ишлаб чиқариш фондларига ажратилади.

Асосий ишлаб чиқариш фондлари-ишлаб чиқариш жараёнида кўп марта қатнашади, ўзининг натурал шаклини сақлаб қолади, доимо эскиради ва қийматининг бир қисмини махсулот қийматига ўтказади. 

Айланма ишлаб чиқариш фондлари қуйидагиларни характерлайди:

-Ишлаб чиқариш жараёнининг бир циклида қатнашади:

-Ишлаб чиқариш жараёнида тўлиқ истеъмол қилинади;

   -Қийматини махсулот қийматига тўлиқ ўтказади.

Айланма ишлаб чиқариш фондлари ва муомала фондлари айланма воситалар йигиндиси деб аталади.

 

 

 

 

3.2.Алоқа соха асосий ишлаб чиқариш фондлари тузилмаси

 

Алоқа сохаси ишлаб чиқариш фондларининг 93% асосий ишлаб чиқариш фондлари ва 7% айланма фондлар ташкил этади. Асосий ишлаб чиқариш фондарига қуйидагилар киради:

-           ишлаб чиқариш бинолари;

-           қурилмалар;

-           узатиш ускуналари;

-           машина ва жихозлар;

-           транспорт воситалари;

-           ишлаб чиқариш ва хўжалик жихозлари хамда б.қ.

Саноат корхоналарида асосий фондлар саноат ва носаноат ишлаб чиқариш турларига бўлинади. Алоқа сохасида эса асосий фондлар асосий ва асосий бўлмаган фаолият фондларига бўлинади.

-Асосий фаолият фондлари маълумот узатиш жараёнида бевосита қатнашаётган ишлаб чиқариш фондларини ўз ичига олади.

-Асосий бўлмаган фаолият фондларига ноишлаб чиқариш асосий фондлари хамда маълумот узатишга боглиқ бўлмаган функцияни бажарувчи ишлаб чиқариш фондлари киради. 

Алоқа сохасини ривожлантириш амалиётида асосий ишлаб чиқариш фондлари қийматини бахолашнинг асосий икки кўриниши мавжуд:

-Бирламчи қиймат бўйича бахолаш;

-Тиклаш қиймат бўйича бахолаш.

Асосий фондлар узоқ муддат мобайнида ишлаши ва доимий эскириши сабабли асосий ишлаб чиқариш фондларининг бахосини ушбу кўринишлари тўлиқ ва қолдиқ қиймат бўйича хисобланади:

 

1. Тўлиқ бирламчи қиймат - ФБ.

 

У ёки бу алоқа объекти ва ускунасини қуришга сарфланган аниқ харажатлар хамда қурилма, кабель ва бошқа алоқа воситаларининг қийматини ўз ичига олган суммани характерлайди. Бундан ташқари, алоқа воситаларини қуриш ва эксплуатацияга киритиш билан боглиқ транспорт ва бошқа харажатлар хам ушбу қисмга тааллуқлидир.

 

2. Эскиришни чиқарган холда бирламчи қиймат - Фбқол

 

Яратилаётган махсулотга хали ўтказилмаган асосий фондларнинг бирламчи қийматини акс эттиради. Бирламчи бахолашдаги қолдиқ қиймат тўлиқ бирламчи қиймат ва амортизация суммаси орасидаги фарқни ўзида акс эттиради. Демак, ушбу бахолаш кўриниши асосий фондларнинг жисмоний эскириш даражасини хисоблаш ва унинг қийматини янада тўгрироқ аниқлаш имконини беради.

 

3. Тўлиқ тиклаш қиймати - Фтт

 

Бу қиймат шакли хозирги шароитда асосий фондарни қайта қуриш, қуроллантириш ёки сотиб олиш учун зарурий харажатлар миқдорини акс эттиради. Ушбу бахолаш кўринишида турли даврларда қурилган ёки сотиб олинган асосий фондлар, қайта бахолаш давридаги ягона ва харакатдаги нархларда бахоланади. Бу шакл асосий фондлар хажмининг ўзгаришини ва уларни хозирги шароитда қайта ишлаб чиқариш қийматини бахолаш имконини беради.

 

4.  Эскиришни чиқарган холда асосий фондларни тиклаш қиймати -    Фтқол.

 

Тўлиқ тиклаш қиймати ва эскириш суммаси бахоси орасидаги фарқни ўзида акс эттиради. Ушбу бахолаш усули асосий фондларнинг хозирги шароитдаги аниқ қийматини хисобга олиш имконини беради ва алохида алоқа корхоналари асосий фондларининг хажмини таққослашни таъминлайди.  

Корхона балансида ишлаб чиқариш фондларининг қиймати акс эттирилади. Хар йили балансда асосий фондларнинг йил охиридаги холати бўйича тўлиқ ва қолдиқ қиймати аниқланади.

Тўлиқ қиймат бўйича баланс қуйидаги шаклга эга:

                     

                     

 Бу ерда;

    Фйо йб -асосий фондларнинг йил охири ва бошидаги холати бўйича тўлиқ қиймати;

   Фк -харакатга киритилган асосий фондларнинг тўлиқ қиймати;

   Фч -чиқарилган асосий фондларнинг тўлиқ қиймати.

 

        Эскиришни чиқариб ташлаган холда асосий фондлар қиймати балансда қуйидаги шаклга эга бўлади;

 

 

                

Бу ерда:

Фйоқол, Фйбқол -йил бошидаги ва охиридаги холат бўйича асосий фондларнинг қолдиқ қиймати; 

Фчқол -чиқарилган асосий фонднинг қолдиқ қиймати;

Хкт -бир йилда асосий фондларни капитал таъмирлаш учун харажатлар;

А, Ат-асосий фонднинг тўлиқ тикланиши учун йиллик амортизация

 чегирмалари суммаси.

Асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик қиймати қуйидагича аниқланади:

 

                         

 Бу ерда:

   Ф1.4. ,  Ф1.7., Ф1.10. – асосий фондларнинг мос чораклар бошидаги миқдорлар.

   Фй.б. , Фй.о.- асосий фондларнинг йил боши ва охиридаги миқдори

Асосий фондларнинг эскириши ва амортизация чегирмалари.

Алоқа корхоналарнинг асосий фондларининг хусусиятларидан бири бу уларнинг техник ва истеъмол қийматини йўқотиши хисобланади. Маълумки, алоқа сохасидаги ишлаб чиқариш фондларининг катта қисмини (93%) асосий ишлаб чиқариш фондлари ташкил этади. Шунинг учун асосий фондларнинг эскириши ва амортизация чегирмаларини аниқлаш хамда хисоблаш катта ахамият касб этади.

Асосий фондларининг эскириши икки хил бўлади:

·        жисмоний эскириш;

·         рухий эскириш.

 Алоқа корхонаси асосий фондларининг жисмоний эскириши деганда, улар томонидан техник-эксплутацион хусусиятларни, қолаверса, истеъмол қиймати ва ўз қийматини йўқотиши тушунилади. Бу жараён алоқа фондлари эксплуатацияда ишлатилиши натижасида хамда ташқи атмосфера шароити ва фондлардаги ички жараёнлар таъсирида содир бўлади. 

            Алоқа корхоналари асосий фондларининг рухий эскириши илмий-техник тараққиёт натижасида содир бўлади. Уларнинг жисмоний холатидан қатъи назар исътемол қиймати ва ўз қийматини йўқотади. Илмий техник тараққиётнинг ривожланиши натижасида алоқа корхоналарининг асосий фондлари рухий эскириши тезлашади.

            Амортизация чегирмалари- асосий фондларнинг эскириш меъёри бўйича уларнинг эскираётган фонд қийматини яратилаётган махсулот таннархига ўтказиш орқали амалга оширилади. Амортизация чегирмалари суммаси ушбу формула орқали хисобланади:

                                  

Бу ерда:

            Нai- амортизация нормаси;

            Фi-асосий фондларнинг ўртача йиллик миқдори.

      Амортизация нормаси асосий фондларнинг ишлаб чиқарилган махсулот қийматига ўз фоизини (%) ўтказаётган қисмини характерлайди. Фондларнинг тўлиқ тикланишидаги амортизация нормаси ушбу фондлар эксплутациядан чиқарилгандан кейин тиклаш учун зарурий воситалар йигилишини таъминлаши лозим.

Амортизация чегирмаларини хисоблашга таъсир этадиган омиллар қуйидагилардан иборат:

-         бирламчи қиймат;

-         қолдиқ қиймат;

-         амортизация қилинадиган қиймат;

-         самарали фаолият юритиш даври.

      Жахон амалиётида амортизация чегирмаларининг бир неча шакли мавжуд.

1.      Қийматни (тенг миқдорда) тўгри чизиқли чиқариш усули;

2.      Бажарилган ишлар хажмига пропорционал амортизация чегириш усули;

3.      Тезлаштирилган чегириш усули

а) йиллар сони бўйича қийматни чегириш усули;

б) камаётган қолдиқ усули.

 

 

1.Қийматни (тенг миқдорда) тўгри чизиқли чиқариш усули

-                     Амортизация қилинаётган объектлар қиймати уларнинг хизмат қилиш даври мобайнида бир хил тақсимланади.

-                     Амортизация нормаси хизмат қилиш даври ва хисобдан чиқариш қийматига боглиқ бўлади.

-                     Амортизация нормаси доимий бўлади.

Масалан:

     Алоқа воситасининг бирламчи қиймати-10000 сўм.

     Беш йиллик эксплуатация муддатидан кейин қолган қолдиқ қиймат- 1000 сўм.

          

Амортизация нормаси –1800 сўм.

Амортизация суммасидан амортизация фоизи (%)-20%.

Амортизация суммаси бирламчи қиймат-қолдиқ қиймат.

    2. Бажарилган ишлар хажмига пропорционал амортизация чегириш усули

-       Амортизация эксплуатация натижаси хисобланади ва уни чегиришда вақт омили хеч қандай рол ўйнамайди.

-       Объектнинг самарали ишлаш муддати мобайнида қайтиш етарли аниқлик билан топиладиган холатларда қйлланилади.

 Фараз қилайлик, почта ташувчи автотранспорт воситаси 90000 км йўл босишга мулжалланган. 1 км йўл босиш учун амортизацион харажатлар қуйидагича хисобланади:

 

 

Бирламчи

қиймат

Йўл босиш, км

Йиллик амортиза

ция суммаси

Егилган амортиза

ция

Баланс қиймати

Сотиб олинган сана

10000

-

-

-

10000

1 йил охири

10000

20000

2000

2000

8000

2 йил охири

10000

30000

3000

5000

5000

3 йил охири

10000

10000

1000

6000

4000

4 йил охири

10000

20000

2000

8000

2000

5 йил охири

10000

10000

1000

9000

1000

 

3.Тезлаштирилган чегириш усули

а) Йиллар сони бўйича қийматни чегириш усули

 

-       Йиллар сони бўйича қийматни чегириш усули кумулятив усул хисобланади.

    Ушбу усул у ёки бу объектнинг хизмат қилиш йиллари сонининг йигиндиси орқали аниқланади.

 

   

Ушбу коэффициентнинг суръатида объектнинг хизмат муддатининг йиллари сони кўрсатилади. (тескари тартибда).

    Масалан: Фараз қилайлик, алоқа воситасининг хизмат муддати 5 йил. эксплуатация йиллари йигиндиси 15 ташкил этади (кумулятив сон):

    1Қ2Қ3Қ4Қ5қ15.

    Кейин хар қайси касрни амортизация қийматига кўпайтириш 9000қ(10000-1000) йўли билан йиллик амортизация миқдори аниқланади:

     5/15, 4/15, 3/15, 2/15, 1/15.

Амортизация чегирмалари жадвали қуйидаги шаклда бўлади, сўм.

 

 

Бирламчи

қиймат

Йиллик амортизация суммаси

Йигилган амортизация

Баланс қиймати

Сотиб олинган сана

10000

-

-

10000

1 йил охири

10000

(5/15*9000)қ3000

3000

7000

2 йил охири

10000

(4/15*9000)қ2400

5400

4600

3 йил охири

10000

(3/15*9000)қ1800

7200

2800

4 йил охири

10000

(2/15*9000)қ1200

8400

1600

5 йил охири

10000

(1/15*9000)қ600

9000

1000

 

Жадвалдан кўриниб турибдики, энг кўп амортизация чегирмаси биринчи йилда ажратилган, сўнгра эса йилдан йилга бу миқдор камайиб боради, егилган амортизация сезиларсиз ортиб боради.

 

                 б) Камаётган қолдиқ усули.

 

-           Бу усулда хар қандай қаттиқ ўрнатилган ставка қўлланилиши мумкин, аммо одатда бу ставканинг иккилангани олинади.

-            Амортизация нормаси тўгри чизиқли чегириш усулидаги каби бўлади

-            Бу жараён иккиланган амортизацияда камаётган қолдиқ усули деб аталади.

Масалан: Алоқа воситасининг самарали ишлаш муддати 5 йилга тенг.

-            Тўгри чизиқли чиқариш усулида хар йил учун амортизация нормаси 20% қ(100%/5) бўлади.

-            Иккиланган нормали чегиришли камаётган қолдиқ усулида амортизация нормаси 40%қ (2*20%) тенг бўлади.

     Ушбу ўрнатилган 40% ставка хар йил охиридаги баланс қийматига тааллуқли бўлади.

 

 

Бирламчи

қиймат

Йиллик амортизация суммаси

Егилган амортизация

Баланс қиймати

Сотиб олинган сана

10000

-

-

10000

1 йил охири

10000

(40*10000)қ4000

4000

6000

2 йил охири

10000

(40*6000)қ2400

6400

3600

3 йил охири

10000

(40*3600)қ1440

7800

2160

4 йил охири

10000

(40*2160)қ864

8704

1296

5 йил охири

10000

296

9000

1000

 

   Корхона олдига қўйган мақсадларига мувофиқ холда келтирилган амортизация усулларининг бирини ўз фаолиятида ишлатиши мумкин.

 

3.3. Алоқа сохасининг асосий ишлаб чиқариш фондларини ишлатиш кўрсаткичлари

 

Алоқа сохасида асосий ишлаб чиқариш фондларининг натурал ва қиймат кўрсаткичлари мавжуд.

Қиймат кўрсаткичлари турли тармоқлар ва алоқа корхоналари учун ягона хисобланади.

            Натурал кўрсаткичлар алоқа тармогида асосий фондлар ва уларни ишлатиш хусусиятларини хисобга олади. Натурал кўрсаткичлар асосий фондларнинг вақт бўйича (экстенсив) ва уларни қуввати бўйича (интестив) ишлатилишини характерлайди.

            Асосий фондларнинг вақт бўйича (экстенсив) кўрсаткичлар қуйидагича аниқланади:

 

                                 

Бу ерда:

      Тф-маълум вақт мобайнида асосий фондларнинг аниқ (фактик) ишлаш вақти (соат);

      Тж-жадвал бўйича ўрнатилган аниқ вақт мобайнида асосий фондларнинг ишлаш давомийлиги (соат);

      Тк-ишнинг календарь вақти (соат);

      Кэ1-жадвал бўйича асосий фондларнинг узлуксиз (тўхтовсиз) ишлаш даражасини характерлайди;

            Кэ2, Кэ3-фондларни ишлатишда вақт захираларини характерлайди.

 

            Асосий фондларни қувват бўйича (интенсив) ишлатиш коэффициенти ушбу шаклга эга:

 

                                      

  Бу ерда:

       Qф-ускуналарнинг ишлаш вақти мобайнида хақиқий бажарган махсулот хажми;

       Qв-жадвал ёки тақвим бўйича аниқ вақт мобайнида алоқа воситаларининг қувватидан тўла фойдаланиш натижасида бажарилиши лозим бўлган махсулот хажми.

Экстенсив ва интенсив ишлатиш коэффицентлари биргаликда ускуналарнинг интеграл (умумлашган) ишлатиш коэффицентини тавсифлайди:

                              

 

    Натурал кўрсаткичлар асосий фондларнинг фақат аниқ турлари ишлатилишини тавсифлайди. Лекин хар хил турдаги асосий фондлар тўпламининг ишлаш самарадорлигига бахо берилганда, улардан фойдаланилмайди. Бу вазифаси хал қилишда қиймат кўрсаткичлари қулланилади. Алоқа сохасининг асосий ишлаб чиқариш фондлари ишлатишнинг қиймат кўрсаткичлари қуйидагилардан иборатдир:

    1. Алоқа сохасида ишлаб чиқаришнинг барча кўринишларининг самарали ишлатишни характерловчи асосий қиймат кўрсаткичи фондларнинг қайтарилиш кўрсаткичи хисобланади. Фонднинг қайтарилиш кўрсаткичи бир сўм асосий фондни ишлатиш неча сўм даромад беришини кўрсатади.

     

                              

Бу ерда;

асосий фондларнинг ўртача йиллик миқдори.

     2. Фонднинг қайтарилиш кўрсаткичига тескари кўрсаткич фонднинг хажмлилик кўрсаткичи хисобланади.

 

                           

 

Бу кўрсаткич бир сўм даромад ошириш учун неча сўмлик асосий фондлар ишлатилиши лозимлигини кўрсатади. Асосий ишлаб чиқариш фондларини самарали ишлатиш фойдани қайтарилиш кўрсаткичини кўпайтириш ва  фондлар хажмлилик кўрсаткичини камайтириш билан боглиқдир.

      3. Фонд билан қуролланганлик кўрсаткичи

 

 

Фонд билан қуролланганлик кўрсаткичи корхонани мехнат билан таъминланганлигини, жонли мехнатни асосий фондлар билан қуролланганлигини характерлайди ва битта алоқа ходими учун қанча асосий фондлар тўгри келишини кўрсатади.

        4. Фондларнинг яроқлилик кўрсаткичи.

Асосий фондларнинг техник холатини бахолаш учун фондларнинг яроқлилик кўрсаткичи қўлланилади. У асосий фондларнинг қолдиқ қийматини бошлангич қийматига нисбати орқали аниқланади:

 

Бу ерда;

Э-маълум вақт мобайнида асосий фондларнинг эскириш қиймати, сўм.

Масала: Берилган маълумотлар асосида алоқа корхонасининг асосий ишлаб чиқариш фондларини ишлатишни тахлил қилинг.

 

 

 

 

 

 

Кўрсаткичлар номи

Базис йили

Хисобот йили

Асосий фаолиятдан даромад, минг сўм

155232,0

254755,0

Ходимларнинг ўртача йиллик сони

2093

1953

Асосий фондларнинг ўртача йиллик қиймати, минг сўм

15860,0

167584,0

                           Ки

1,02

1,52

                           Кф

0,97

0,66

                           V

72,5

85,8

Тахлил натижаларидан кўриниб турибдики, фондларни қайтариш кўрсаткичи базис йилига нисбатан 0,50 ошган, Бу кўрсаткичга боглиқ холда фондларнинг хажмлилик кўрсаткичи 0,31 камайган. Фонд билан қуролланганлик кўрсаткичи хам ортган (Қ13,3). Умуман олганда, алоқа корхонасининг асосий фондлари базис йилига нисбатан самарали ишлатилган экан. Амалиётда фондларнинг хажмлилик кўрсаткичини камайтиришга ва фонд билан қуролланганлик кўрсаткичини оширишга харакат қилинади.

 

3.4. Асосий ишлаб чиқариш фондларини ишлатишни яхшилаш йўллари

 

Асосий ишлаб чиқариш фондларини ишлатишни ошириш деганда, бир сўм асосий фонд қийматида алоқа махсулоти (даромади, фойдаси)нинг қўшимча ўсишини таъминлаш тушунилади. Бундан ташқари, асосий фондларни ишлатишни ошириш алоқа воситалари ривожига капитал сарфларини тежашни англатади.

Илгор алоқа корхоналарининг иш тажрибасига биноан   асосий ишлаб чиқариш фондларини ишлатишни яхшилаш йўллари қуйидагилардан иборат:

-янги ва иқтисодий самарали алоқа техникаларини киритиш, қурилмаларни техник замонавийлаштириш ва янгилаш;

-алоқа қурилмалари, ускуналари ва воситаларини харакатга киритиш ва ишлатишни ошириш;

-асосий ишлаб чиқариш фондларининг тузилмасини замонавийлаштириш ва янгилаш;

-ходимлар малакасини ошириш.

Асосий ишлаб чиқариш фондларини ишлатишни яхшилаш алоқа корхонасининг истиқболини таъминлайди ва рақобат бозорида ўз ўрнига эга бўлишига хамда истемолчиларни кенг жалб этишга замин яратади.

 

4-маъруза: Алоқа корхоналарининг айланма маблаглари ва уларни ишлатиш йўллари

  

Режа

 

4.1. Алоқа корхоналари айланма маблагларининг тузилиши.

4.2. Айланма маблагларни ишлатиш кўрсаткичлари.

4.3. Айланма маблагларни ишлатишни яхшилаш йўллари.

 

4.1.Алоқа корхоналари айланма маблагларининг тузилиши

 

Корхона махсулот ишлаб чиқариш учун асосий фондлар билан бирга айланма маблаглар хам зарурдир. Корхона кассасидаги пул маблаглари ва унинг банк хисоб рақамидаги маблаглар муомала фондлари дейилади. Хар қандай корхонанинг ишлаш жараёни узлуксизлигини таъминлаш учун айланма ишлаб чиқариш фондлари ва муомала фондларидан бир вақтда фойдаланиш керак.

Айланма маблагларининг асосий хусусияти шундан иборатки, улар хўжалик фаолиятини нормал амалга оширишда ишлаб чиқариш жараёнини тарк этмайди: айланма маблаглар сарфланмайди, балки корхонанинг турли кўринишдаги харажатларига қўйилади.

Ишлаб чиқиш фондларининг айланишида айланма маблаглар турли ишчи шаклларга (П-Т...Б..Т*-D*) эга бўлади; материал самарадорлиги (С), махсулот (М), ишлаб чиқариш цикл тугаши билан яна ўзининг пул шаклига қайтади (П).

Корхона айланма маблагларини шакллантириш учун ўзлик ва қарз маблагларидан фойдаланади. Алоқа корхонасида айланма маблаглар меъёрланадиган (материаллар, эхиёж қисмлари, кам қимматли буюмлар, форма, кийим ва бошқалар) ва меъёрланмайдиган айланма маблагларга бўлинади. Меъёрланмайдиганларга: хисоб рақамидаги пул маблаглари, алоқа хизматлари учун мижозларнинг дебиторлик қарздорликлари ва бошқалар киради.

Хар хил йўналишдаги алоқа корхоналари айланма маблагларининг тузилиши турлича бўлади. Бу ушбу корхоналарнинг алоқа хизматларини ўзига хослигига ва техник таъминланиш даражасига боглиқ. Алоқа корхоналарининг айланма маблагларига бўлган эхтиёж меъёрланиши орқали аниқланади. Айланма маблаглар меъёри корхонанинг тўхтовсиз ишлаши учун айланма маблаглар захираси неча кунга етишини тавсифлайди.

Меъёрлар ва корхона фаолиятининг турли хил кўринишлари (материал ва эхтиёт қисмларга харажатлар, турли асосий фондлар қиймати, ишчилар сони) асосида хар бир корхона учун нормативлар белгиланади. Норматив айланма маблаглар сўмда ёки натурал кўрсаткичларда ифодаланган корхонанинг айланма маблагларига бўлган талабнинг минимал қийматини тавсифлайди. Айланма маблагларнинг хусусий ва умумий нормативлари мавжуд.

Хусусий норматив айланма маблагларнинг алохида элементлари бўйича белгиланади.

Умумий нормативлар айланма маблагларнинг хамма меъёрланадиган элементлари бўйича корхонанинг айланма маблагларига бўлган умумий талабни аниқлайди.

Агар айланма маблаглар меъёри (нормативи) Н-аниқ бўлса, масалан материаллар учун (Нм), айланма маблаглар нормативи қуйидаги ифода, орқали аниқланади:

 

Бу ерда: 

-бир кунлик материал харажати;

-айланма маблаглар нормативи.

Умумий холда материалларга айланма маблаглар меъёри (Н)-бу материалларнинг турли босқичлардаги пул захирасини тавсифлайдиган қуйидаги таркибий қисмлар йигиндиси орқали аниқланади.

 

                          

Бу ерда

-пули тўланган материалларни йўлда бўлиш вақти, кун;

-материалларни қабул қилиш, тушириш, саралаш ва омборларга жойлаштириш учун керак бўлган вақт, кун;

-материални эксплуатацияга тайёрлаш учун керак бўладиган вақт, кун;

-захира кунларида белгиланган материалларнинг жорий захираси, кун;

-кафолатловчи захира; материаллар таъминланишида бўладиган холлар учун керак бўлади ва жорий захиранинг 50% даражасида белгиланади.

 

4.2. Айланма маблагларни ишлатиш кўрсаткичлари

 

    Айланма маблагларни ишлатиш кўрсаткичлари таркибига қуйидагилар киради:

1.Айланиш коффиценти - Ка.

Асосий фаолиятдан даромаднинг айланма воситаларнинг ўртача йиллик миқдорига нисбати орқали топилади.

Айланиш коэффициенти йил мобайнида айланма воситалар томонидан амалга оширилган айланишлар сонини кўрсатади.   

     2.Бир айланиш давомийлиги - Кд

            Бир айланиш давомийлиги кўрсаткичи айланма маблагларнинг бир марта тўлиқ айланиши учун кетадиган кунлар сонини тавсифлайди.

3.Айланма маблагларнинг юкланганлик коэффициенти

Бу кўрсаткич бир сўм даромад олиш учун ишлатилган айланма воситалар миқдорини кўрсатади.

 

 

Ушбу кўрсаткичлар айланма воситаларни ишлатишнинг асосий кўрсаткичлари хисобланади. Айланма воситаларини ишлатиш кўрсаткичлари ишлаб чиқариш захираларини самарали ишлатиш хамда ишлатилмаган ресурсларни аниқлаш ва пул маблагларидан унумли фойдаланиш учун зарурдир.

Масала: Берилган маълумотлар асосида алоқа корхонасининг айланма фондларини  ишлатиш курсаткичларини хисобланг.

 

Кўрсаткичлар, минг сўм

Базис йил

Хисобот йил

Асосий фаолиятдан даромад, минг сўм

188200,0

317500,0

Айланма фондларнинг ўртача йиллик миқдори, минг сўм

11200,0

16200,0

                           Ка

16,8

19,5

                           Кд

21,4

18,3 

                           Кю

0,06

0,05

   

      Айланиш коэффициенти олдинги йилдагига нисбатан ошган (2,7). Бу корхонанинг айланма фондлари самарали ишлатилганидан дарак беради. Айланиш давомийлиги кўрсаткичи эса сезиларли камайган (-3,05), лекин  бу ўзгариш корхона учун ижобий таъсир этди, чунки айланма фондларнинг бир айланиш давомийлиги курсаткичи айланма фондларнинг тўлиқ айланиши учун зарур бўлган кунлар сонини кўрсатади. Айланиш кўрсаткичига тескари бўлган юкланганлик курсаткичи (0,01) камайган. Яъни базис йилда айланма фондларнинг тўлиқ айланиши 16.8 марта бўлган бўлса, хисобот йилида айланма фонд айланиши 19,5 марта амалга ошган.

 

4.3.Айланма маблагларни ишлатишни яхшилаш йўллари

 

Айланма маблагларни ишлатишни яхшилаш турли йўллар орқали амалга оширилади.

·        Материал техник-таъминотни яхшилаш, материалларга эхтиёт   

     қисмларни етказиб бериш частотасини орттириш;

·        Материал бойликларни тўгри сақлаш ва йўқолишига йўл қўймаслик;

·        Кам қийматли ва тез эскирувчи предметларни хизмат қилиш 

    муддатини орттириш;

·        Алоқа хизматлари учун мижозларнинг дебиторлик қарзларини 

    камайтириш;

·        Махсулот хажмини ўстириш.

Юқорида келтирилган тадбирлар айланма воситалар айланиш тезлигининг ортишини таъминлайди. Бу эса, ўз навбатида, корхонанинг самарали ишлашига, пул маблагларига ва ишлаб чиқариш захираларига бўлган талабини қондиришга ёрдам беради.

 

5-маъруза: Алоқа хизматларининг  сифати

 

Режа:

 

5.1.Алоқа хизматлари сифатини бошқариш

5.2.Алоқа хизматлари сифатларини бахолаш

 

5.1.            Алоқа хизматлари сифатини бошқариш

 

Алоқа хизматлари сифати деганда истеъмол хусусиятига эга бўлган ва истеъмолчилар эхтиёжини қондирувчи фаолият натижаси тушунилади. Алоқа хизматларининг сифати истеъмол хусусиятларига боглиқ бўлади. Истеъмол хусусиятлари хизматни истеъмол қилиш мобайнида фойдали самарани яратади.

Алоқа хизмати сифати товар сифатидан фарқланади. Бу фарқ шундан иборатки, исътемолчи сифатсиз хизматни исътемол қилишни рад этаолмайди. Алоқа хизмати ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинади. Бузилган матн билан узатилган маълумот ёки жуда секин юборилган ахборот нафақат ўз қийматини йўқотади, балки истеъмолчига хам зарар келтиради. Шундай қилиб, алоқа хизматлари сифатлари бевосита корхона даромад олишига ва унинг бозордаги холатининг ўзгаришига сабаб бўлади.

Алоқа хизмати сифатини таъминлаш тамойиллари ва қонуниятларини аниқ тасаввур қилиш учун аввало сифатни оширувчи барча омиллар ва холатларни кўриб чиқиш лозим. Сифатни ошириш омиллари деганда, у ёки бу ўзгаришни келтириб чиқарувчи сабаблар тушунилади. Алоқа хизматлари сифатини аниқловчи асосий омилларга қуйидагилар киради:

·   қабул қилувчи алоқа воситаларининг сифати;

·        алоқа тармоқларини ташкил этиш сифати;

·        технологик жараёнлар, мехнат, алоқа воситалари        

    эксплуатацияси ва бошқарув сифати;

·        ташқи мухим сифати.

Алоқа воситаларининг сифати ишлатилаётган қурилмалар тури, каналлар ва уларнинг асосий техник характеристикалари орқали аниқланади. Алоқа тармоқларини ташкил этиш сифати алоқа тармогини қуриш чизмаси, коммутация тизимлари чизмаси ва каналлар чизмаси ёрдамида аниқланади. Технологик жараёнларнинг сифатли хизмат кўрсатиши ишлатилаётган алоқа воситалари ва тармоқлар орқали аниқланади. Мехнат сифати корхона ходимларининг малакаси ва маданияти орқали аниқланади. Алоқа воситаларини ишлатиш сифати- мехнат сифати ва техник эксплуатация қоидаларини бажариш орқали аниқланади.

Корхонани бошқаришда олдинга қўйилган мақсадларга эришиш  ходимларга, ишлаб чиқариш воситаларига ва бошқа омилларга таъсир этиш усуллари ва шаклларни ишлатиш ёрдамида амалга оширилади. Ташқи мухит бу корхона фаолият юритаёган мухитдир. Бу мухитга ижтимоий, иқтисодий, рухий, ташкилий, сиёсий тизимлар киради. Ташқи мухит корхона имкониятларига хамда уни бошқаришга сезиларли таъсир ўтказади.

Алоқа хизматлари сифатини бошқариш жараёни сифатни таъминлаш, уни тутиб туриш ва яхшилаш учун алоқа хизмати сифатига таъсир этишнинг барча мавжуд йўналишларини қамраб олади. Алоқа хизматлари сифатини бошқаришдан асосий мақсад корхона фаолиятини ташкил этишдаги "тор жойларни" аниқлаш, сифатнинг бузилиши сабабларини топиш, сифатнинг пасайиши сабабларини йўқотиш, корхонанинг бозордаги холатини доимо яхшилашни таъминлаш хисобланади.

Алоқа хизматлари сифатини самарали бошқариш мезони алоқа хизматлари сифатининг қонуний меъёрларига, халқаро, миллий, сохавий стандартларига хамда истеъмолчилар эхтиёжига мос келиши керак.

Алоқа хизматлари сифатини бошқариш корхонага нафақат ўзгарувчан бозор шароитида хизматларни мослаштиришни таъминлаш, балки бозор шароитида тез ривожланиш ва истеъмолчиларнинг келгуси талабларини аниқловчи ишлаб чиқариш жараёнини яратишга имкон беради. Алоқа хизмати сифатини бошқариш жараёни умумлашган кўринишда қуйидаги ташкил этувчилардан иборат бўлади:

     1.Хуқуқий меъёрий базани, давлат, сохавий стандартларни, истеъмолчилар, алоқа хизматларини бошқаришни халқаро тенденцияни талабларини аниқлаш;

     2. Истеъмолчилар талабларининг бўлгуси ривожини аниқлаш;

     3. Тақдим этилаётган алоқа хизматларининг мавжуд сифат даражасини бахолаш;

     4. Алоқа хизматларини тақдим этаётган даражаси бўйича корхона мақсадларини аниқлаш;

     5. Корхона имкониятларини тахлил этиш;

     6. Алоқа хизматлари сифатини оширишни режалаштириш;

     7. Алоқа хизматлари сифатини ошириш дастурини ишлаб чиқариш;

     8. Алоқа хизматлари сифатини ошириш дастурини амалга ошириш;

     9. Алоқа хизматлари сифатини тахлил этиш;

     10. Тўгриловчи чора-тадбирларни ишлаб чиқариш;

     11. Алоқа хизматлари сифатини тахлил этиш.

     12. Хуқуқий меъёрий базаларни, давлат соха стандартларини истеъмолчилар алоқа хизматларини бошқаришни халқаро тенденцияси талабларини тахлил этиш. Бу босқич юқорида келтирилган босқичлар ривожланишининг янги даражасида такрорланади.

Бир сўз билан айтганда, сифатни бошқариш бу нафақат корхонани ташкилий ёки махсус фаолиятининг "тор жойлари" билан чегараланиш,балки бутун корхонани бошқариш ва унинг фаолиятининг барча кўринишларини қамраб олиш демакдир.

Алоқа хизмати сифат кўрсаткичларини аниқлаш учун қуйидаги усуллар қўлланилади:

·                 Тажрибавий (ўлчовчи) усул;

·                 Статистик (хисобга олувчи);

·                 Хисоблаш усул;

·                 Социологик усул.

 

1. Тажрибавий (ўлчовчи) усулда техник ўлчаш воситаси қўлланилади ёки тажриба асосида аниқ бир хусусиятга эга бўлган ходиса ёки объект аниқланади ва унинг сифати хисобланади.

2. Статистик (хисобга олиш) усул аниқ бир ходисалар ёки харажатлар сонини хисоблаш орқаси олинаётган ахборотни ишлатишга асосланган. Масалан; қогоз ёки магнит ленталарига ёзиладиган алоқа хизматларини тақдим этишдаги ўзгаришлар.

3.Хисоб усули хисоб кўрсаткичларининг миқдори бошқа усул орқали топилган махсулот параметрларининг миқдори бўйича хисобланади. Бунинг учун сифат кўрсаткичлари махсулот параметрлари билан назарий ёки тажрибавий боглиқликка эга бўлиши лозим.

4.Социологик усул алоқа хизматлари хақида истеъмолчиларнинг ёки экспертларнинг фикрини билишга асосланган.

Юқорида келтирилган усуллар алоқа хизмати сифатини хар томонлама бахолаш имконини беради. Бу эса алоқа корхонасини сифатли хизмат кўрсатишига ва даромадларининг ошишига асосий омил бўлади.

5.2. Алоқа хизматлари сифатини бахолаш

 

Алоқа хизматлари сифатини бахолаш, аввало сифатнинг хақиқий даражасини аниқлаш учун, турли корхоналарнинг сифат кўрсаткичларини таққослаш учун, хизматларни рақобатбардошлигини аниқлаш учун қулланилади. Алоқа хизматлари сифатини бахолаш истеъмол хусусиятлари орқали амалга оширилади.

 Истеъмол хусусиятлари қуйидаги шаклларга эга:

1.                  Фойдаланиш имконияти борлиги;

2.                  Аниқлик;

3.                  Тўхтовсизлик:

4.                  Ўз вақтида амалга оширилиши:

5.                  Махфийлик.

Сифат даражасини аниқлаш кўрсаткичи қуйидаги формула орқали

 

 

аниқланади:

 

                        

бу ерда:

           - алохида исътемол хусусиятлари сифати, %;  

            - сифат кўрсаткичларининг  хақиқий қиймати;  

            - сифат кўрсаткичларининг эталон қиймати.

   Масалан. Телеграф хабарларини ўз вақтида ўтиш даражасини аниқланг. Жорий йилда 10000 дона  юборилган бўлса, ўз вақтида 9000 дона телеграмма етиб борди. Телеграммаларнинг ўз вақтида ўтиш даражасини аниқлаш қуйидагича хисобланади.

                                 

                   

           

Умумлашган бахолаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:

 бу ерда;         

      - алохида i куринишдаги истеъмол хусусияти сифати;

           -алохида i куринишдаги истеъмол хусусияти ахамиятлилик коэффициенти;

           -кўрилиб чиқилаётган истеъмол хусусиятлари сони.

Алоқа хизматларининг сифатини яхшилаш алоқа корхонасини хизматларининг рақобатбардошлигини оширади ва рақобат бозорида олдинги уринларда боришини таъминлайди. 

 

6-маъруза: Алоқа ходимлари (кадрлари). Мехнат унумдорлиги

 

Режа

 

6.1. Кадрлар таркиби ва тузилиши. Уларнинг малакасини ошириш.

6.2. Алоқа корхоналарида ишчилар сонини хисоблаш усуллари.                                 

6.3. Мехнат унумдорлиги ва уни ошириш йўллари.

 

6.1. Кадрлар таркиби ва тузилиши. Уларнинг малакасини       

                                    ошириш

 

Бозор иқтисодиётига ўтиш кишилар хаёт фаолиятининг барча жабхаларида, биринчи навбатда, уларнинг мехнат сохасига сезиларли ўзгариш киритади. Ишчининг мехнат воситаларига бўлган муносабат тубдан ўзгаради. Хусусийлаштириш ва акционерлаштириш жараёнида ишлаб чиқариш жамоасининг хар бир аъзоси акция эгаси бўлиши, ўз корхонасининг хўжайини бўлиши, ўз корхонасини самарали ишлашига, кенгайишига ва замонавийлашувига бевосита манфаатдор бўлиши мумкин. Алоқа воситаларининг техник мукаммалашуви ва ривожланиши, ишлаб чиқариш самарадорлигининг ўсиши ва алоқа воситалари ишининг ишончлигини ва сифатини яхшилаш мухим даражада алоқа ходимларининг малакасига боглиқ. Илмий техник тараққиёт тармоқ ходимларининг касбий тузилишига таъсир этади. Бажарилаётган вазифага боглиқ холда алоқа корхоналарининг асосий фаолиятидаги ходимлари қуйидаги гурухларга бўлинади:

·                        Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш билан банд бўлган мутахассис ва мухандис-техник ходимлар (корхона рахбарлари, уларнинг ўринбосарлари, бухгалтерлар, иқтисодчилар ва бошқалар);

·                        Алоқа хизматлари кўрсатиш, почта хизматлари ва матбуот нашрларини етказишни амалга оширувчи алоқа ходимлари (телефонистлар, телеграфистлар, почта ташувчилар, операторлар ва бошқалар);

· Алоқа қурилмалари ва ускуналарга техник хизмат кўрсатиш билан банд ходимлар (электромонтёрлар, кабелчилар, пайвандчилар ва бошқалар);

· Алоқа воситаларига техник-эксплутацион хизмат кўрсатувчи мутахассислар (мухандислар, техниклар, электромеханиклар).

Алоқа ходимларининг умумий миқдорида аёллар улуши юқори хисобланади. Масалан: почтамт, телеграф ва халқаро телефон станциясида 85-90% ни, шахар ва қишлоқ телефон станциясида 30-55% ни аёллар ташкил этади. Кабель ва хаво алоқа чизиқлари хизмат кўрсатиш бўйича корхоналарда 20-25% аёллар ташкил этади.

Хозирги тез ўзгарувчи бозор шароитида алоқа ходимларининг малакасини тўхтовсиз ошириб бориш алохида ахамиятни касб этади. Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги таркибида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими мавжуд бўлиб, бу тизим қуйидаги қисмлардан иборат:

1.             Ишлаб чиқаришдан ажралмаган холда олий ўқув юртларида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

2.             Ишлаб чиқаришдан ажралмаган холда мухандис-техник ходимларнинг малакасини ошириш;

3.             Турли касб ва ихтисослик бўйича касб-хунар мактабларида, коллежларда алоқа ходимлари малакасини ошириш.

4.             Чет эл алоқа корхоналари ва олий ўқув юртларида ходимлар малакасини ошириш

Хозирги даврда бошқарув ходимлари малакасини ошириш катта ахамият касб этади. Бу улар томонидан алоқа сохасидаги миллий ва хорижий фан ва техниканинг янги ютуқларини, алоқа воситаларини ишлатиш ва ташкил этишнинг самарали усулларини қўллаш, алоқа иқтисодиётининг долзарб муаммоларини ўрганиш имконини беради.

         

  6.2.Алоқа корхоналарида ишчилар сонини хисоблаш усуллари

 

Бозор иқтисодиёти шароитида хар бир алоқа корхонаси мос малакага ва мутахассисликка эга бўлган зарурий ходимларга эга бўлиши лозим. Ишлаб чиқариш ходимларининг миқдори тушаётган юклама хажмига, хизмат кўрсатаётган қурилма мураккаблигига, мохиятига  хамда мехнат фаолиятини тартибга солувчи меъёрий хуқуқий хужжатларга боглиқ холда аниқланади.

Ходимларнинг хар қайси ишчи гурухи учун зарурий штат миқдори бажарилаётган ишлар хажми ва характери хамда қабул қилинган мехнат меъёрларини хисобга олган холда аниқланади.

Абонентларга хизмат кўрсатиш ва алмашувни қайта ишлаш бўйича ишчилар сони қуйидаги формула орқали топилади:

                                  

бу ерда:

      qой i - ўртача ойлик алмашув ёки i кўринишдаги ишлаб чиқариш операцияларининг натурал бирликлардаги миқдори;

      Ми i - i-операцияни ишлаб чиқаришнингсоат меъёри;

Фй.в - мехнат қонунчилиги орқали ўрнатилган ойлик иш вақти фонди;

Кт - навбатдаги мехнат таътилида ишчилар захирасини хисобга олувчи коэффициент.

Алоқа қурилмалари ва ускуналарига эксплутацион-техник хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ишчилар сонининг хисоби аниқ вақт оралигида конкрет бир қурилмага хизмат кўрсатиш учун зарур мехнат харажатларини характерловчи вақт меъёрларини қўллашга асосланган.

бу ерда:

NJ - хизмат кўрсатиш лозим бўлган j-чи кўринишдаги техник воситаларининг ўртача йиллик миқдори;

МBJ - бир ойда j-кўринишдаги бир қурилмага хизмат кўрсатиш учун вақт меъёри; киши/соат.

Алоқа воситаларига хизмат кўрсатиш билан бевосита банд бўлган мухандис-техник ходимлар сони туркум, жуда кўп учровчи қурилмаларга хизмат кўрсатиш учун мос малакага ва мутахассисликка эга бўлган зарурий ходимлар сонини характерловчи туркум штат бўйича аниқланади.

Маъмурий-бошқарув персонал миқдорини хисоблаш учун меъёрий хужжатлар қўлланиши лозим. Бу хужжатлар ушбу гурух ходимлари миқдори ва корхона қуввати орасидаги боглиқликка, унинг ташкилий ишлаб чиқариш тузилмасига, ишлаб чиқаришда банд бўлганлар сонига ва бошқа кўрсаткичларга боглиқ холда ўрнатилади.

Алоқа корхонаси ходимларининг умумий ўртача йиллик миқдори қуйидагича аниқланади.

                            

                                     

 

бу ерда:

     - ходимларнинг йил бошидаги сони;

       ΔТ - иш хажмини ошириш билан ходимлар сонининг ўзгариши;

     ΔИи.к. - ишчи кучининг реал иқтисоди;

Ишчи кучини реал тежалиши (иқтисод қилиниши)ни ушбу формула орқали хисоблаш мумкин:

 

                           

 

   бу ерда:

        Мв1 ва Мв2-ишлаб чиқариш операцияларини бажариш учун вақт меъёри ёки мехнат хажмини камайтириш ва мехнат унумдорлигини ошириш бўйича тадбирларни киритишдан олдинги ёки кейинги иш бирлигини кўрсатади.

 

6.3. Мехнат унумдорлиги ва уни ошириш йўллари

 

Мехнат унумдорлиги мехнат ресурсларини ишлатишни асосий кўрсаткичларида хамда корхона ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигининг зарурий кўрсаткичларидан бири хисобланади. Мехнат унумдорлиги бир ходим томонидан вақт бирлиги давомида натурал ёки пул шаклида ишлаб чиқарилган хизматлар хажмини характерлайди. Мехнат унумдорлиги хақида тескари кўрсаткич бўйича хам таъриф бериш мумкин, яъни мехнат унумдорлиги бир бирлик махсулот яратишда вақт харажатларини акс эттиради. Мехнат унумдорлигини ошириш мехнат ресурсларининг иқтисод қилинишига, мехнатга хақ тўлаш харажатларини ва ишлаб чиқаришнинг умумий харажатларининг камайишига олиб келади. Бу эса якуний хисобда фойда ва рентабелликни оширишга, яъни алоқа корхонасининг самарали фаолият юритишининг ўсишига сабаб бўлади. Бу вақтнинг ўзида алоқа корхонасининг мехнат унумдорлиги ўзгариши хисобига алоқа корхонасининг ишлаб чиқаришини кенгайтиришга ва катта хажмдаги ахборотни узатишга эришиш мумкин. Бу эса истеъмолчилар вақтини тежашга  имкон беради ва халқ хўжалигидаги бошқа сохалар ишлаб чиқариши ўсишига олиб келади.

Мехнат унумдорлиги кўрсаткичи қоидага биноан асосий фаолиятдан даромадни Dаф асосий фаолиятдаги ходимларнинг Т ўртача йиллик сонига бўлиш орқали аниқланади:

 

                                       

 

Мехнат ресурслари ишлатилиши самарадорлигини бахолаш учун мехнат унумдорлигининг ўсиш кўрсаткичи-Iму хам қўлланади. Бу кўрсаткич жорий ва олдинги йиллардаги (ёки хисобот ва базис йиллар) мехнат унумдорлиги нисбати орқали аниқланади:

 

                                 

 

Мехнат унумдорлигини ошириш корхона курсаткичлари орқали иқтисодий самарадорлигининг зарурий характеристикаси хисобланади.

Мехнат унумдорлиги ўсиши хамда мехнат унумдорлиги ўсиш даражаси орқали штатни шартли иқтисод қилиш асосий фаолиятдан даромад улушини. Биринчи кўрсаткич абсолют ва нисбий миқдор бўйича қуйидаги формулалар орқали хисобланади:

 

 

Агар корхонада штатнинг абсолют қисқариши мавжуд бўлса, у холда мехнат унумдорлиги ўсиши хисобига олинган даромадлар ўсиши ва юқорида келтирилган кўрсаткичлар хисобланмайди.

Мехнат унумдорлиги ўсиши хисобига штатни шартли иқтисод қилиниши қуйидагича аниқланади:

 

                      

 

Кўрсаткични шартли деб аташдан мақсад, у олдинги йил даражасида мехнат унумдорлигини сақлаган холда жорий йилда асосий фаолиятдан даромадни олиш зарур бўлган қўшимча штатни характерлайди.

   Мехнат унумдорлиги тўгридан - тўгри яратилган хизматлар хажми ва ишлаб чиқаришда банд булган ишчилар сонига боглиқ бўлади. Яратилаётган хизматлар хажми сезиларли даражада тармоқ ташқарисидаги, ижтимоий, сиёсий, қолаверса, мамлакатнинг умумий иқтисодий шароитини тавсифловчи ва алоқа хизматларига бўлган талабни аниқловчи омилларга боглиқ. Шу билан бирга алоқа корхоналари мехнат унумдорлигининг ўсишига тармоқ ичидаги омиллар хам таъсир этади. Уларни икки гурухга ажратиш мумкин:

1. Техник-технологик омиллар;

2.Ташкилий омиллар.

   Техник-технологик омилларга қуйидагилар киради:

1. Жуда тараққий этган техника ва технологиялар асосида ишлаб чиқариш жараёнини механизациялаш ва автоматизациялаш;

2. Амалдаги алоқа воситаларини замонавийлаштириш ва реконструкциялаш;

3. Маълумот узатиш бўйича ишлаб чиқариш жараёнларини компьютерлаштириш.

Юқоридаги омиллар бир бирлик хизмат ёки ишни амалга ошириш учун сарфланадиган мехнатнинг камайишига олиб келади.

Мехнат унумдорлигининг ташкилий омиллар орасида бошқарув тизимини замонавийлаштириш хамда мехнат ва ишлаб чиқаришни ташкил этишни яхшилаш мухим ахамиятга эга. Мехнатни ташкил этишни мукаммаллаштириш қуйидаги йўналишлар бўйича ишлар бажаришни тақозо этади.

     1. Мехнатни бўлиш (тақсимлаш) ва корпорациялаш (жамоалаш)нинг рационал шаклларини ишлаб чиқариш ва киритиш;

     2. Ходимларни танлаш, тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этишни яхшилаш;

     3. Илгор мехнат усулларини амалда қўллаш;

     4. Мехнат шароитларини яхшилаш;

     5. Моддий ва маънавий рагбатлантиришнинг рационал шакллари ва усулларини киритиш;

     6. Ходимларни ишлаб чиқаришни бошқариш жараёнига жалб этиш.

Мехнатни ташкил этишни  мукаммаллаштириш бўйича чора-тадбирлар ижтимоий ахамиятга эга. Бу чора-тадбирлар ходимларнинг ижтимоий мавқеининг ошишига ёрдам беради.

 

7-маъруза: Махсулот таннархи ва алоқа тармогида бахо белгилаш тизими

 

Режа

 

7.1. Махсулот таннархи ва унинг тузилиши.

7.2. Таннархни камайтиришнинг ахамияти.

7.3. Таннарх калькуляцияси ва эксплуатация харажатлари.

7.4. Алоқа тармогида бахо белгилаш тизими.

 

7.1.Махсулот таннархи ва унинг тузилиши

 

Махсулот таннархи-бу корхона фаолиятини умумлаштирувчи кўрсаткичлардан бири хисобланади ва бир бирлик махсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган ишлаб чиқариш харажатларини характерлайди. таннарх ишлаб чиқариш воситалари истеъмол харажатларини мехнатга хақ тўлаш хамда ишлаб чиқариш ва сотишнинг бошқа омилларининг пул шаклидаги қийматининг бир қисмини акс эттиради. таннарх корхонанинг технологиясини ва техник жихозланганлигини, ресурсларни ишлатишини, мехнат унумдорлигидаги даражасини акс эттиради. Алоқа корхонаси истеъмолчиларга хизматлар кўрсатиши учун аниқ бир иш хажмини бажариши лозим, буни эса, ўз навбатида, зарурий харажатларсиз амалга ошириш мумкин эмас. Бу харажатлар жорий ёки эксплуатацион харажатлар деб аталади. Бундан ташқари, реализация қилинган махсулот таннархи хам шу маънони беради. Хизматлардан таннарх элементлари хисобланадиган харажатлар махсулот реализацияси бўйича "Харажатлар таркиби хақидаги низом" томонидан аниқланади. Корхона амалга оширадиган харажатларнинг баъзилари таннарх таркибига киритилмайди, чунки мавжуд қонунлар бўйича улар бошқа манбалар хисобига амалга оширилиши лозим.

 Бундан ташқари, корхона иш амалиётида жорий харажатлар хам учрайди, уларни таннарх таркибига қўшиб бўлмайди. Масалан, келгуси давр харажатлари, олдиндан ижара бадалларини тўлаш ёки материал захираларини сотиб олиш ва бошқа харажатлар. Бундай харажатлар таннархга ишлатиш даражаси бўйича ёки аниқ харакат қилиш муддати мобайнида киритилиши лозим. Шундай қилиб, кўрсатилган хизматлар таннархи аниқ вақт интервалида харажатлардан кам бўлиши мумкин. Хозирги вақтда бутун бир соха бўйича ва алохида корхоналар бўйича (100 сўмлик телефон сўзлашуви 100 сўмлик телеграмма. 100 сўмлик хат жўнатмалари ва хокозолар)-100 сўм даромад таннархи хисобланади. Бу кўрсаткичнинг иқтисодий мазмуни-100 сўм даромад олиш учун қанча жорий харажатлар кераклигини аниқлашдир.

 

Бу ерда:

  ТН- 100 сўм даромад таннарxи;

  Э-эксплуатацион харажатлар (кўрсатилаётган хизматлар таннархи);

  Daф- асосий фаолиятдан даромад.

Хизматлар таннарxи корхонанинг ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини ўзида мужассамлайди хамда харажатлар ва даромадларнинг асосий ўлчагичи бўлиб хизмат қилади. таннарх тузилмаси деганда, унинг таркибига кирувчи алохида элементлар ва харажат қисмлари орасидаги нисбат тушунилади, яъни эксплуатацион харажатларнинг умумий йигиндисида хар бир харажат қисмининг улуши кўрсатади.

таннарх тузилмаси тармоқнинг хусусиятларига боглиқ бўлади. Бу боглиқлик тармоқнинг техника билан жихозланганлигини, автоматизация даражасига, яратилаётган махсулот хажмига, технологик жараёнлар характерига қараб аниқланади. Бирлик иш хажмининг таннархи  ушбу хусусиятларни аниқлаш ва таннархни камайтириш захираларини топиш имконини беради. Бирлик иш хажмининг таннарх тузилмасининг асосий хусуcияти бўлиб, жонли ва ашёвий мехнат харажатларининг нисбати хизмат қилади. Бу нисбат мехнатнинг ёки фонднинг қай даражада зарур эканлигини кўрсатади. Мехнатни кўп талаб этадиган сохаларда таннарх таркибида мехнатга хақ тўлаш асосий улушни эгаллайди, фондни кўп талаб этадиганларда эса амортизация чегирмаси нисбатан юқори бўлади. таннархни камайтириш корхона иқтисодиёти зарурий омилларидан бири хисобланади. 

 

7.2. Таннархни камайтиришнинг ахамияти

 

Алоқа корхоналари хизматлари таннархи систематик тарзда камайиб боради, бироқ уларнинг хар бири ишлатилмаган захирага эга бўлади.

Захиралар аниқ математик хисоблар ёки иқтисодий тахлил натижасида аниқланган ишлаб чиқариш харажатларини маълум миқдорда тежаш  имкониятидир. Алоқа корхоналарида хизматлар таннархини камайтиришнинг асосий захиралари мехнат унумдорлигини ошириш ишлаб чиқариш фондларни ишлатишни яхшилаш, электр энергияни тежаш, ишлар хажмини ошириш хисобланади.

Таннархни камайтиришга таъсир этувчи омиллар уч гурухга ажратилади:

       1. Халқ хўжалигидаги омиллар. Корхонага боглиқ бўлмайди; уларга материаллар ва энергия улгуржи бахони таъриф ставкасининг, лавозим окладини ижтимоий сугуртага чегирмаларнинг, амортизация нормаси ва бошқаларнинг ўзгариши.

       2. Сохавий омиллар. Бу алоқа сохасига бевосита боглиқ бўлган омиллар хисобланади. Мамлакатда алоқа воситаларини рационал жойлаштириш, алоқанинг иқтисодий тизимини яратиш, янги техника ва технологияларни киритиш ва бошқалар сохавий омилларга мисол бўлади.

       3. Ишлаб чиқаришдаги омиллар. Бу омиллар бевосита корхона фаолиятига боглиқдир. Уларга қуйидагилар киради: янги техника ва технологияларни киритиш, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш, мехнат унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқариш фондларини ишлатишни яхшилаш ва бошқалар.

Мехнат унумдорлигини ошириш-халқ хўжалигининг мехнат кўп талаб этадиган сохаси хисобланган алоқа сохасида бирлик иш хажми таннархини камайтиришнинг хал қилувчи шарти хисобланади.

Мехнат унумдорлигини ошириш, яъни бирлик иш хажмига бўлган жонли мехнат харажатларини камайтириш бирлик иш хажми таннархининг камайишига олиб келади. Таннархнинг умумий ўзгариши хамда бирлик иш хажмини бажаришга сарфланаётган жонли ва ашёвийлаштирилган мехнат нисбатининг сезиларли ўзгариши мехнат унумдорлиги ошишига боглиқ бўлади.

Мехнат унумдорлигини ошириш хисобига таннархни камайтириш фақат мехнат унумдорлигининг  ўсиши даражаси ўртача иш хақининг ўсиш даражасидан юқори бўлганда амалга ошириш мумкин.

Мехнат унумдорлиги ўсишининг бирлик иш хажми таннархини камайтиришга таъсири қуйидагича аниқланади:

 

 

                       

бу ерда:

 ΔJт.м.х.-мехнат хақ тўлаш қисми бўйича мехнат унумдорлигининг ўсиши натижасида бирлик иш хажми таннархини камайтириш фоизи;

 Jи.х. -ўртача иш хақи индекси;

 Jм.у. - мехнат унумдорлиги индекси;

 dм.х.  - мехнат унумдорлигида базис йилдаги бирлик иш хажми таннархидаги мехнатга хақ тўлашнинг соф улуши.

Алоқа корхонасининг асосий вазифаси хар қандай омиллар хисобига таннархни доимо камайтириш захираларини топишдир. Чунки бу унинг ишлари самарадорлигининг ошишига олиб келади.

 Мехнат унумдорлигинг ошириш билан бир қаторга махсулот таннархини камайтиришнинг зарурий манбаи алоқанинг асосий фондларини ишлатишни яхшилаш хисобланади. Асосий фондларни ишлатиш орқали таннархга таъсир этиш асосан амортизация чегирмалари томонидан амалга оширилади. Асосий фондлар ишлаб чиқариш фондларини ишлатишни яхшилаш орқали бир бирлик иш хажми таннархини камайтиришга таъсири қуйидагича хисобланади;

                              

                             

Бу ерда;

           ΔJа-амортизация чегирмаларининг индекси;

        Jафд-даромад индекси;

        Iа- базис даврида бирлик иш хажми таннархида амортизация чегирмаларининг соф улуши, %.

        Махсулот таннархини камайтиришнинг яна бир манбаи бу электр энергиясига, материаларга, эхтиёж қисмларга бўлган харажатларни камайтириш хисобланади, ва бу хар бир харажат элементининг таъсир даражаси орқали аниқланади;

                                 

Бу ерда;

      ΔJэi-i кўринишидаги харажат элементининг индекси;

      i кўринишдаги харажат элементларининг умумий эксплуатацион харажатлардаги соф улуши, %;

     Бирлик иш хажми таннархини камайтиришга ишлар хажмини ошириш катта таъсир кўрсатади.

Иш хажмининг ошиши билан бирлик иш хажмига бўлган шартлидоимий харажатлар камаяди. Бу харажатлар кўплаб алоқа корхоналарида эксплуатациа харажатларини қарийб ярмидан кўп қисмини ташкил этади.

Ишлар хажмининг ўзгаришини таннархни камайтиришга бўлган таъсир даражасини қуйидагича аниқлаш мумкин;

 

                            

Бу ерда:

    махсулот таннархини камайтириш даражаси, (%);

    мос холда шартли–доимий ва ўзгарувчан харажатларнинг соф улуши.

Алоқа корхонасининг асосий вазифаси хар қандай омиллар хисобига таннархни доимо камайтириш захираларини топишдир. Чунки бу алоқа ишлари самарадорлигининг ошишига олиб келади.

 

7.3. таннарх калькуляцияси ва эксплуатация харажатлари.

 

      Калькулация – бу бирлик иш хажмининг таннархини барча элементлар ва харажат қисмлари бўйича хисоблашдир.

       Калькулация бутун корхона бўйича, алохида цехлар бўйича ва ишлаб чиқариш участкалари бўйича алохида ишлар таннархини характерлайди  ва ишлар сифатини бахолаш, захираларни аниқлаш ва ишлаб чиқариш алохида участкаларида таннархни камайтириш йўллари бўйича зарурий восита хисобланади. Бирлик иш хажми таннархини калькуляциялаш учун алохида элементлар ва харажат қисмлари бўйича даромад ва эксплуатация харажатларини аниқлаш лозим. Бирлик иш хажми таннархи қуйидагича хисобланади;

 

                                       

Бу ерда;

           кўринишдаги харажатлар.

      Ўзининг тузилиши кўра хамда мақсади ва даврига боглиқ холда хисобот ва режа калькуляцияси мавжуд. Режа калькуляцияси режа даврида таннархни камайтириш бўйича вазифани хисоблаш учун тузилади. Хисобот эса махсулот таннархини камайтириш бўйича берилган режанинг бажарилиши текширади ва шу билан бирга келгуси йил учун таннархни камайтириш бўйича режа учун бошлангич маълумот бўлади.

Алоқа корхоналарида эксплуатация харажатлари қуйидаги таркибга эга;

1.    Мехнатга хақ тўлаш харажатлари (МХТ);

2.    Давлат ижтимоий сугуртасига ажратмалар (нафақа, ижтимоий сугурта, бандлик фондларига);

3.    Тўлиқ қайта тиклаш учун амортизация чегирмалари (Атт);

4.    Материал захиралари (М)-(материаллар, ёнилги, эхтиёт қисмлари ва б.қ);

5.    Ишлаб чиқариш эхтиёжлари учун электр энергияси (Ээ);

6.    Алоқа корхоналари билан шартнома бўйича хисоб–китоблар (Эухк);

7.    Транспорт харажатлари (Этранс);

8.    Маркалаштирилган махсулот сотиб олиш учун харажатлар (Эмм);

9.    Бошқа харажатлар (Эбош):

        –банкларнинг қисқа муддатли ссудаларига % (фиоз) тўлаш ва банк хизматларига тўловлар;

        -реклама, вакиллик харажатлари;

        -маркетинг тадқиқотлари учун харажатлар;

        -ижара харажатлари;

        -ремонт фонди (таъмирлаш);

        -баъзи солиқ турлари (транспорт, ер, йўл фондига ажратмалар);

        -номоддий активларнинг эскириши.

10. Умумхўжалик ва маъмурий-бошқарув харажатлари (Эхуж).

          Алоқа корхоналари эксплуатация харажатларининг таркиби соханинг спецификасига боглиқ холда ўзгариши мумкин.

                                              

7.4. Алоқа тармогида бахо белгилаш тизими

    

      Тайёр махсулотни, хизматни ва товарни сотиш нарх асосида амалга оширилади. Нархнинг улгуржи ва чакана турлари мавжуд. Улгуржи нарх асосида корхоналар орасида махсулотни сотиш-сотиб олиш актлари амалга оширилади. Чакана нарх бўйича ахолига товар ва хизматлар сотилади. Алоқа сохасида хизматларни сотиш тариф деб номланган махсус нархлар бўйича амалга оширилади. Алоқа хизматларига тарифлар умумий, имтиёзли ва қўшимча хизмат турлари кўринишида бўлади.

     Умумий тарифлар асосий ва кенг тарқалган тарифлар хисобланади, хамда алоқанинг барча пулли хизматларида ишлатилади.

     Имтиёзли тарифлар истеъмолчиларнинг алохида хизмат турларидан фойдаланишлари учун ва нотекис юкламани текислаш мақсадида қўлланилади. Бу тарифлар асосан ижтимоий мақсадларга қаратилган бўлади. Масалан, махаллий телефон алоқасида абонентларнинг бир неча гурухлари учун имтиёзли тарифлар қўлланилади (ногиронларга, уруш қатнашчилари, ёлгиз нафақахўрлар ва бошқ.). Имтиёзли тарифлар кўп йиллардан бери алоқа сохасида ишлаган ходимларда хам берилиши мумкин.    

      Қўшимча хизмат турларига тарифлар бевосита корхоналарда умумий тариф номенклатурасига кирмаган хизмат турларига ўрнатилади.

Нархлаштиришнинг асосий тамойилидан келиб чиққан холда бир турдаги хизмат кўринишлари  учун тариф  даражаси ишлаб чиқариш таннархига таъсир қилувчи турли омилларга боглиқ холда ажратилади. Бундан ташқари, алоқа хизматларини нархлаштиришнинг харакатдаги тизимида, уларни ишлатиш доирасида таъриф ўрнатишни ажратилган ёндашуви қўлланилади. Бир турли хизматлар учун тариф уч гурухда ўрнатилган:

·                         Ахоли;

·                         Давлат бюджетидаги корхоналарга;

·                         Хўжалик хисобида иш юритувчи корхоналар киради.

Махаллий телефон алоқасида анъанавий хизматларга тарифлар корхона томонидан аниқланади, лекин қоидага биноан ахоли ва давлат бюджетидаги корхоналар учун уларнинг даражаси махаллий бошқарув органлари билан келишилади. Янги хизмат кўринишларига (телефакс, телетекс, уяли алоқа) тарифлар эркин хисобланади. Алоқа хизматлари учун тарифларни тартибга солиш даражасига боглиқ холда дифференциялаш 7.1.-расмда келтирилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


                   

 

 

 

 

 

 

 

7.1.Расм. Алоқа хизматлари учун тарифларни

тартибга солиш даражаси бўйича дифференциялаш.

     

      Тартибга солинган ва эркин тарифлар асосида кўрсатилган хизмат таннархи ва корхонанинг рентабель ишлаши учун етарли фойда ётиши лозим, яъни:

Бу ерда:

 - кўрсатилаётган i кўринишдаги хизмат турининг  таннархи;     

 -кўрсатилаётган i кўринишдаги хизмат бирлигига мос тушувчи фойда.

     Харакатдаги нархлаштириш тизимининг камчилиги шундаки, тарифларнинг ошиши таннархнинг бошқа ташкил этувчилари ошиши билан бирга амалга ошмайди, натижада алоқа корхонаси сезиларли молиявий зарар кўради. Бу, ўз навбатида, якуний молиявий натижага таъсир кўрсатади ва алоқа корхоналарининг мақсадли дастурларини амалга ошириш учун тўсқинлик қилади.

 

8-маъруза: Алоқа корхоналари молиялари

 

8.1. Алоқа даромадлари ва уларни аниқлаш усуллари.

8.2. Алоқа корхоналарида фойдани шакллантириш ва ишлатиш.

8.3. Молиявий ресурслар, бозор иқтисодиёти шароитида уларни.   

                шакллантириш ва ишлатиш ахамияти.

8.4. Молиявий режалаштириш ва молиявий хисобот.

8.1. Алоқа даромадлари ва уларни аниқлаш усуллари

 

Кўрсатилган  хизматлар хажми ва харакатдаги тарифлар кўпайтмаси алоқа корхоналарининг асосий фаолиятдан даромад деб аталади. Алоқа сохасидаги асосий фаолиятидан даромад умумий холда сотилган алоқа хизматларининг  пул шаклидаги қийматини ўзида акс эттиради:

                                          

Бу ерда:

         Асосий фаолиятдан даромадларнинг умумий суммаси, сўм;

         кўринишидаги хизматнинг натурал кўриниши (дона);

          кўринишдаги хизмат нархи, сўм;

          n-хизматлар номенклатураси.

            Асосий фаолиятдан даромад алоқа тармогининг йўналишлари бўйича, хар қайси йўналиш бўйича эса даромад манбаи бўйича ўрганилади.

            Алоқа каналлари ва мос охирги қурилмалар (телефон аппаратлари, радиотранслация  нуқталари кўринишидаги хизматлардан олинадиган даромадлар ушбу каналлар (қурилмалар) ва ижара абонент тўловларининг миқдоридан келиб чиққан холда режалаштирилади. Телефон аппаратлари ва радио нуқталарини ўрнатиш ва қайта ўрнатишдан даромад уларнинг миқдори ва ўрнатиш учун тўловлардан олинади. Шахарлараро телефон ва телеграф каналларини, телевизион ва товушли эшиттириш каналларини ишлатиш учун тўланадиган ижара тўловлари кўринишида олинадиган даромадлар уларни харакат вақтини хисобга олган холда канал узунлиги ва ўрнатилган тарифларга боглиқ бўлади. Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидения воситаларининг ишлаши учун соатбай тўловлар кўринишидаги даромадлар радио узатувчи ва қабул қилувчи қурилмаларнинг ишлаш соати ва узатгичнинг қувватига хамда бир соат иш учун белгиланган тарифга боглиқ холда режалаштирилади.

            Даромадларнинг бир қисми вақтбай тўлов кўринишида шаклланади, бу шахарлараро ва махаллий сўзлашувлар учун тааллуқлидир. Бир марталик алоқа хизмати кўрсатишдан олинадиган даромад (хат, посилка, бандероль, телеграмма жўнатиш), уларнинг миқдори ва ўрнатилган тарифларга боглиқ бўлади. Асосий фаолиятдан даромадни режалаштиришда ўртача даромад таксаси хам ишлатилади.

Ўртача даромад таксаси бир умумлаштирилган пулли хизматни кўрсатишдан тушадиган ўртача даромадни характерлайди. Масалан, шахарлараро телефон сўзлашувлари учун тариф бутун сўзлашув учун эмас, балки бир минут мобайнидаги сўзлашув учун ўрнатилади. Бу холда тарифлар тариф зоналари бўйича тақсимланади. Шахарлараро телефон сўзлашувини амалга ошириш учун тариф бир неча омилларга боглиқ бўлади, шунинг учун сўзлашувлар миқдори бўйича уларнинг масофасини хисобга олган холда ва бошқа омиллар бўйича даромадни хисоблаш имкони йўқ. Шунинг учун бир телефон сўзлашувига тўгри келувчи даромаднинг ўртача миқдори ўртача даромад таксаси хисобланади.

Ўртача даромад таксаси барқарор бўлмайди ва уни режалаштиришда бир неча йил ва жорий йилнинг чораклари мобайнида даромад таксасининг ўзгариши холда унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар хисобга олинади (мижозлар таркиби, алмашув тузилмаси, талабнинг тўлов лаёқати ва бошқалар). Ўртача даромад таксасини хисобга олган холда бир марталик алоқа хизматини кўрсатишдан олинадиган даромадлар режалаштирилади:

                                       

Бу ерда:

        чиқувчи пулли алмашув номенклатураси;

       хизмат кўринишлари бўйича чиқувчи пулли алмашув (телеграммалар, шахарлараро телефон сўзлашувлар, посилкалар, сони ва бошқалар);

       кўринишидаги алоқа хизмати бўйича ўртача даромад таксаси.

      Ўртача даромад таксаси орқали бирлик хизматдан олинадиган даромадлар миқдори аниқланади. Амалиётда ўртача даромад таксаси ўзлик даромадларининг алмашувлар сонига нисбатан аниқланади.

 

8.2. Алоқа корхоналарида фойдани шакллантириш ва ишлатиш.

 

            Корхоналарнинг бозор шароитида фаолият юритиши фойда ролининг ўсишига олиб келади. Фойда нафақат ишлаб чиқариш хўжалик фаолиятининг бош натижаси сифатида, балки корхона ва жамиятнинг турли хил эхтиёжларини қондириш манбаи сифатида хам қатнашади.

            Алоқа корхонасида хизматлар реализациясидан фойда асосий фаолиятдан даромад ва эксплуатацион харажатлар орасидаги фарқ орқали топилади.

Корхона ўзининг ишлаб чиқариш хўжалик фаолиятида оладиган умумий фойдасининг йигиндиси ўз ичига хизматлар реализациясидан фойда (Фреал), реализациядан ташқари операциялардан фойда (Фреал таш), корхона балансида бўлган бошқа ишлаб чиқариш фаолиятидан фойда (Фбошқа) олади ва хисобот давридаги фойда деб аталади;

Фхис қ Фреал ҚФбошқаҚФ(З)реал. таш

Фаолиятнинг асосий кўринишини амалга ошириш билан боглиқ бўлмаган ва якуний фойда таркибига кирувчи фойда зарар ортиқча сотиш орқали қўшимча хизматлар кўрсатиш орқали, устахона, бир марталик ишларни бажариш орқали шаклланади.

Бошқа даромадлар ўз ичига қуйидагиларни олади:корхонага тегишли қимматбахо қогозлар бўйича даромадлар, мулкни ижарага беришдан даромад, хўжалик шартномасини бузгани учун қарздорларга санкциялар, валюта счёти бўйича ижобий курс фарқи.

Корхонани бошқаришнинг ва молиявий менеджментнинг зарурий вазифаси фойдани самарали тақсимлаш хисобланади. Фойда олган корхона ушбу фойданинг бир қисмини давлат бюджетига солиқ кўринишида тўлаши лозим.

Фойдадан солиқ олиш бўйича имтиёзларнинг бир қанча шакллари мавжуд. Масалан, солиққа тортилиши лозим бўлган фойдалар капитал қўйилмаларга йўналтирилган маблаглар, корхона балансида ижтимоий сохани қўллаб қувватлаш харажатлари, хайрия мақсадлари учун бадаллар ва бошқалар суммасига камаяди. Аммо корхонага тақдим этилаётган солиқ имтиёзларининг умумий суммаси имтиёзли хисобга олмаган холда ўтказилаётган аниқ солиқ суммаси 50% кам бўлмаслиги лозим.

Фойдадан солиқ ва соф фойдани хисоблашни бир мисолда кўриб чиқамиз:

 

       1. Хизматлар сотишдан даромад (ҚҚС сиз)                266536

 

       2. Ишлаб чиқариш харажатлари                               191200

 

       3.Реализациядан (сотишдан фойда) (n,1-n,2)               75336

 

       4. Бошқа операцон даромадлар                                      364

 

а) шу жумладан қимматбахо қогозлар ва қўшма корхоналарда улушли қатнашишдан                             2000

 

       5. Реализация қилинмайдиган операциялардан фойда     2716 

 

       6.Хисобот даври фойдаси (n,3´Қn,2Қn,1)                       78416

 

       7. Фойдадан солиқ бўйича имтиёзлар                          18000

шу жумладан:

 

     -Капитал қўйилмаларни молиялашга йўналтирилган 

       харажатлар                                                              14000

 

     -Ижтимоий маданий соха объектларини ва уй жой фондини таъминлаш харажатлари                                                            4000

    

            8. Солиққа тортиладиган фойда (n,6-n,4a-n,7)           58416

 

       9. Фойдадан солиқ суммаси (n8x солиқ ставкаси)          20446

 

       10. Корхона ихтиёридаги соф фойда (n,6-n,9)             57970

 

 

    Бюджетга тўловлардан кейин қоладиган фойда корхонанинг соф фойдаси дейилади.

Фсоф қ Фхис–солиқ

 

    

 

Фойдани шакллантириш ва соф фойдани ташкил этиш жараёни 8.1- расмда келтирилган.

 

 

 


 

Агар корхона низомида қандайдир бошқа йўналишлар кўрсатилмаган бўлса, корхона фойдасини ўзи мустақил тақсимлайди.

Соф фойда турли мақсадлар учун йўналтирилиши мумкин: Масалан, корхонани ривожлантириш ва кенгайтиришга мўлжалланган жамгариш фонди. Бундан ташқари, фойдани турли мақсадлар учун хам бевосита ишлатиш мумкин, яъни фондларни шакллантирмасдан. Бу холда истеъмол мақсадида сарфланган ва корхона ихтиёрида қолган соф фойданинг бир қисми тақсимланмайдиган фойда дейилади. Тақсимланмайдиган фойда корхонанинг ўзлик маблаглари манбаи хисобланади. Фойдани тақсимлаш чизмаси 8.2-расмда кўрсатилган. Жамгариш фонди хўжалик юритувчи субъект учун мол-мулк, асосий фонд, айланма воситалар ва бошқалар сотиб олиш учун маблаглар манбаи хисобланади. Жамоанинг ижтимоий эхтиёжларига йўналтирилган соф фойда хисобига қуйидаги тадбирларни шакллантириш мумкин; ходимларни бир марталик рагбатлантириш, моддий ёрдам, озиқ-овқатларни текин ёки имтиёзли нархлар бўйича бериш харажатлари, яшаш учун тўловлар, йўл хақини тўлаш, соглиқни тиклаш тадбирлари, тиббий хизматга хақ тўлаш, ижтимоий сохаси таъминлаш ва бошқалар. Соф фойда кредит ва қарзлар бўйича фоизлар тўлаш хамда жарима санкцияларини тўлаш учун хам сарфланиши мумкин. ва нихоят корхона соф фойдасидан ўзлик қимматбахо қогозлар бўйича даромадлар тўланади (фоизлар, дивидентлар).


 

 

8.2-расм. Акциядорлик жамиятининг соф фойдасини тақсимлаш чизмаси.

 

 

 

8.3. Молиявий ресурслар, бозор иқтисодиёти шароитида уларни шакллантириш ва ишлатиш ахамияти

 

Корхонанинг молиявий ресурслари-бу корхона ихтиёрида бўлган ва молиявий мажбуриятларни бажариш учун, қайта ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича харажатларни амалга ошириш учун ва ходимларни иктисодий рагбатлантириш учун мўлжалланган пул даромадлари ва тушумлардир.

 Молиявий ресурслар бир қанча манбалар хисобига шаклланади. Унинг манбалари хўжалик юритишнинг ташкилий-хуқуқий шаклига боглиқ холда акциядор капитали, пай бадаллари, узоқ муддатли кредитлар бюджет маблаглари қатнашади. Низом капитали миқдори ишлаб чиқариш жараёнига инвестиция қилинган хамда асосий ва айланма капитални молиялаштириш учун мўлжалланган, пул маблаглар миқдорини (даражасини) кўрсатади. Кейинчалик пул маблагларининг бош манбаи сифатида алоқа хизматларининг истеъмолчилардан олинаётган даромад хизмат қилади. Бу холатда бозор шароитида ўз-ўзини қоплашни таъминлаш лозим, яъни корхонанинг ўз харажатларини ишлаб чиқариш натижалари хисобига қоплаш ва ўз-ўзини молиялашни амалга ошириш даркордир.

Ўзини молиялаш, деганда корхонанинг ишлаб чиқариш харажатларини қоплаш ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришни, ижтимоий вазифаларни ечишни молиялаш имконияти тушунилади.

  Замонавий ўз-ўзини молиялаш уч элеметдан иборат:

-Амортизация фонди;

-Резерв фонди;

-Тақсимланмайдиган фойда ёки жамгарма фонди.

Янги яратилган ва реконструкция қилинган корхоналар учун ресурслар молиявий бозор орқали мобилизация қилиниши (жамлаш) мумкин. Уларни жамгариш шакллари  акция, облигация ва бошқа қимматбахо қогозларни сотиш хамда кредит ва инвестицияни жалб қилиш хисобланади. Корхона молиявий ресурсларининг гурухлари уларнинг манбаига мос холда 8,3 расмда келтирилган кўринишларда шаклланиши мумкин.

 


 

8.3-расм. Алоқа корхонаси молиявий ресурсларининг

шаклланиши

 

Телекоммуникация корхоналарининг асосий даромадлари халқаро ва шахарлараро сўзлашувлар хисобига олинади. Қишлоқ тармоги корхона ичида фойдани тақсимлаш хисобига таъминланади.

 

8.4. Молиявий режалаштириш ва молиявий хисобот

 

Молиявий ва хўжалик эркинлиги шароитида корхона ўзи режа ишлаб чиқаради.

Молиявий режалаштириш бизнес режани тузишдаги асосий ва унинг якуний қисми хисобланади. Молиявий режалаштириш корхона фаолияти барча аспектлари (ишлаб чиқариш, инвестицион, ижтимоий ва бошқалар) бўйича ишлаб чиқилган истиқбол режаларни амалга оширишни талаб этади.

Молиявий режалаштириш вақтида корхонанинг ички резервларини янада тўлиқроқ аниқлашга, ишлаб чиқариш қувватларини самарали ишлатиш, ишлаб чиқаришни ташкил этишни яхшилаш ва бошқаларга катта эътибор қаратилиши лозим.

            Молиявий кўрсаткичларни режалаштириш бир неча аниқ усуллар ёрдамида амалга оширилади: меъёрий, хисоб-тахлил, баланс-режа қарорларини оптимизациялаш усули, иқтисодий-математик моделлаштириш ва бошқалар.

            Молиявий кўрсаткичларни режалаштириш меъёрий усулининг мохияти олдиндан ўрнатилган меъёр ва техник-иқтисодий нормативлар асосида корхонанинг молиявий ресурсларига ва унинг манбаларига бўлган эхтиёжини хисоблашдир. Бундай нормативларга солиқ ставкаси, таъриф бадаллари ва егимлар, амортизация нормаси, айланма ва маблагларга эхтиёж нормативлари ва бошқалар киради.

            Режалаштиришнинг меъёрий усули жуда оддийдир. Кўрсаткичнинг меъёри ва хажмини билган холда режа кўрсаткичларини осон аниқлаш мумкин.

            Молиявий кўрсаткичларни режалаштиришнинг хисоб-тахлил усулининг мохияти ва таркиби тахлил асосида эришилган миқдор асосида  олинади ва унинг режа ўзгариш индекси орқали ушбу кўрсаткични режа давридаги хисоблашдан иборатдир.

            Молиявий кўрсаткичларини режалаштиришнинг баланс усулининг мазмуни баланс қуриш йўли орқали мавжуд молиявий ресурслар ва уларга бўлган эхтиёжни боглашга эришишдан иборатдир. Баланс усули аввао даромадлар ва харажатларни режалаштиришда, фойдани тақсимлашда, инвестиция ва унинг манбаларини режалаштиришда қўлланилади.

            Режа қарорларини оптимизациялаш усули режавий хисобларидан энг оптималини танлаб олиш учун бир неча режавий хисобларни ишлаб чиқишдан иборатдир. Бунда танлашнинг турли мезонлари қўлланилади: минимум харажат, максимум фойда юқори самарали натижада минимум капитал қўйилмаси ва бошқалар.

            Молиявий режанинг асосий шакли даромад ва харажатлар баланси хисобланади ва юқори инфляция шароитида фақат чорак учун тузиш мақсадга мувофиқдир.

 Молиявий режада молиявий ресурсларнинг ва уларни ишлатиш йўналишларининг турли кўринишлари акс эттирилади. Бозор шароитида молиявий режалаштиришнинг асосий таркибий қисми корхонага тушаётган пул оқимларининг реал тушумлари ва тўловларнинг истиқбол режаси хисобланади. Молиявий режалаштириш молиявий менежментнинг таркибий қисми хисобланади ва қуйидаги муаммоларни ечади:

-молиялаш манбаини аниқлаш қисқа ва узоқ муддатли кредитлаш, қимматбахо қогозларни чиқариш ва сотиб олиш, лизингли молиялаштириш, фойдани тақсимлаш, ўзлик маблагларини мақсадли ишлатиш ва бошқалар.

-капитал қўйилмаларни бошқариш ва уларнинг самарадорлигини бахолаш, капитал даромадлиги, корхонанинг жорий ва келгуси нархи, молиявий таваккалчиликни бахолаш, капитал қўйилмаларнинг молиявий таъминоти ва бошқалар.

-айланма капитални бошқариш оптимал даража, айланма капитал тузилмаси, дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларини бошқариш

-молиявий фаолият тахлили, молиявий диагностика ва назорат.

Бозор шароитида корхонанинг молиявий холати бу унинг молиявий рақобатбардошлиги (яъни тўлов лаёқати, кредит лаёқати), молиявий ресурслар ва капитални ишлатиш, давлат ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар олдидаги қарзларни бажариш характеристикадир. Хар қандай товар-материал бойликлари мехнат ва материал ресурсларининг харакати пул маблагларининг шаклланиши ва сарфланиши билан амалга оширилади. Шунинг учун корхонанинг молиявий холати унинг фаолиятининг барча томонларини акс эттиради. Молиявий холатни тахлил қилиш учун асосий ахборот манбаи бўлиб баланс ва унга иловалар, биринчи навбатда, молиявий натижалар хақидаги хисобот хизмат қилади.

Баланс деганда, корхонанинг пулда тасвирланган мулкини ва  хисобот даври охирида уни молиялаш манбаини акс эттирган хисобот тушунилади, яъни аниқ бир давр учун корхонанинг кучли ва кучсиз томонларини кўрсатувчи тасвирдир.

Корхонанинг капитал қўйилган хўжалик воситалари баланси «актив» деб аталади, уни молиялаш манбаи «пассив» дейилади.

Активлар одатда «жорий» ва «асосий» ва «номоддий» қисмларга ажратилади.

«Жорий»-бу пул маблаглари, ишлаб чиқариш захиралари, дебиторлик қарздорликлари, қисқа муддатли молиявий қўйилмалар;  

«Асосий»- бу бинолар, ускуналар, машиналар, қурилмалар, ер, транспорт воситалари ва бошқалар;

«Номоддий» эса сотиб олинган лицензиялар, патентлар, дастурий махсулотлар ва бошқаларнинг нархи хисобланади.

Пассив ўзлик капитали ва қарз маблаглари ёки корхона мажбуриятларидан иборат. Ўзлик капитали низом капиталини (таъсисчилар қўйилмалари) хамда корхона ихтиёрида қолувчи мос фойда (ёки зарар) улушини ўз ичига олади.

Бухгалтерия балансидан ташқари бошқа молиявий хисоботлар хам ишлатилади. Уларга «Молиявий натижалар тўгрисидаги хисобот», «Пул оқимлари тўгрисидаги хисобот», «Дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари тўгрисидаги хисобот»ларни киритиш мумкин. Ушбу хисоботлар ёрдамида алоқа корхонасининг даромадлари, харажатлари, фойдаси, молиявий ахволи асосий ва айланма фондлар холати ва таркиби, материал, молиявий ва мехнат ресурсларининг харакати ва ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг бошқа йўналишлари хақида маълумотга эга бўлиш мумкин. 

 

 

 

9-маъруза: Алоқа тармогига илмий-техник тараққиётнинг  таъсири

 

91.  Илмий-техник тараққиётнинг  (ИТТ) мазмуни ва мохияти

9.2. Илмий-техник тараққиётнинг ишлаб чиқариш 

    самарадорлигига   таъсири

 

9.1.Илмий-техник тараққиётнинг (ИТТ) мазмуни ва мохияти

 

Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг асосий омилларидан бири илмий-техник тараққиёт хисобланади. Фан ва техниканинг ривожланиши, биринчи навбатда, жамиятнинг янада замонавий мехнат воситаларига бўлган эхтиёжини асослайди ва бу воситалар ходимар мехнати унумдорлигининг ошириш омилларидан бири сифатида қатнашади. Бундан ташқари, сифат, технологик жараёнларни замонавийлаштириш, ишлаб чиқаришни бошқариш ва ташкил этиш учун зарурий хусусият хисобланади.

             Шундай қилиб, илмий-техник тараққиётнинг янада самарали ишлаб чиқариш мақсадларига эришиш учун фанни ривожлантириш, янги техника ва истиқболли технологияларни яратиш ва киритиш, мехнат ва ишлаб чиқаришга илмий йўналиш, материал ва энергияларнинг иқтисодий кўринишларини доимо узлуксиз хаётга тадбиқ қилиш жараёни сифатида характерлаш мумкин.

            Алоқа сохаси халқ хўжалигининг асосий ташкил этувчиларидан бири хисобланади ва алоқасиз хеч бир корхона, ташкилот, муассаса фаолият юрита олмайди.

Ривожланган давлат хаётидаги хеч бир жараён алоқа тармоги орқали амалга оширилаётган ахборот алмашувисиз содир бўлмайди.

Охирги ўн йил мобайнида ахборот алмашувининг ўсиши жамиятнинг ривожланишини характерловчи кўрсаткичлар: иқтисодий нуфуз (потенциал), маданият даражаси, моддий таъминланганлик ва бошқалар сезиларли ошди. Шунинг учун хам илмий-техник инқилобнинг хозирги босқичини ахборот портлаши деб аташади.

Илмий асосда алоқа тармоқларини ривожлантириш, алоқа йўналишларида хизматлар сифатини яхшилаш бевосита жамиятдаги барча сохаларнинг мехнат унумдорлиги ошишига таъсир этади.

Алоқа воситаларининг ривожланишини замонавийлаштириш, халқ хўжалигининг барча сохаларини алоқа воситалари билан таъминлаш бу сохалар самарадорлиги ошишига  ва мамлакатда илмий-техник тараққиёт тезлашишига имкон беради. Хозирги кунда алоқа сохасининг бошқа сохалар фаолият юритишига таъсири ва ижтимоий масалаларни хал қилиш имконияти ортиб бормоқда.

Буларнинг барчаси алоқа сохасида илмий-техник тараққиётни тезлаштиришнинг халқ хўжалигидаги ахамиятини белгилаб беради.

 

 

9.2. Илмий-техника тараққиётини ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсири

 

Алоқа сохасидаги илмий-техник тараққиёт ютуқлари жараёнлар фақат халқ хўжалиги бошқа сохаларининг ишлаб чиқаришижараёнларини ривожланиши ва замонавийлашишига таъсир этиб қолмай, алоқа корхоналарининг фаолият юритишига хам таъсир этади. Буни соха ичидаги ёки ишлаб чиқариш ичидаги илмий-техник тараққиёт эффекти (самараси) дейиш мумкин. шунинг учун ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигига илмий-техник тараққиёт таъсирини миқдорий бахолаш муаммоси алоқа иқтисодиётида соха ичидаги асосий вазифалардан бири хисобланади.

Илмий-техник тараққиётнинг ишлаб чиқаришнинг якуний натижаларига таъсирини аниқлаш корхона ва сохани ишларини тахлил қилиш учун хамда илмий-техник тараққиёт ютуқларини келгусида киритиш бўйича тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш учун албатта ахамиятга эга. Ушбу таъсирни бахолаш илмий-техник тараққиёт элементларини киритиш жараёнини замонавийлаштириш бўйича лойихавий қарорлар ишлаб чиқишнинг зарурий элементи хисобланади.

Илмий-техник тараққиётнинг ишлаб чиқариш фаолиятига таъсирини бахолашда икки йўналишни ажратиш мумкин:

Биринчи йўналишда илмий-техник тараққиёт алохида илмий-техник тадбирларни киритишнинг дискрет жараёни сифатида кўриб чиқилади.

Бу холда иқтисодий натижалар  акси ушбу тадбирларнинг ишлаб чиқариш ичидаги самарадорлик кўрсаткичларида кринади. Илмий-техник тараққиёт тадбирларини ишлаб чиқариш ва самарадорликни бахолаш кўрсаткичларига асосий талаб шундан иборатки, улар ушбу корхонадаги тадбирда киритишдан олган ўзлик харажатлари иқтисоди кўринишида хисоблаши лозим.

Илмий-техник тараққиёт тадбирлари билан боглиқ бўлган ва уларнинг самарадорлигини характерловчи харажат ва натижаларни аниқлаш учун тўгри счет усулини қўллаш мумкин.

Илмий-техник тараққиёт самарадорлигини бахолаш учун алоқа корхоналарида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим:

-алоқанинг янги хизматларни киритиш;

-янги техника ва истиқболли технологияларни киритиш;

-ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва механизациялаштириш;

-мехнат ва ишлаб чиқаришни бошқариш ва ташкил этишни замонавийлаштириш.

Бу тадбирлани киритиш бозор иқтисодиёти шароитида корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятининг кўрсаткичларини яхшилаш воситаси бўлиши лозим.

Бозор иқтисодиёти шароитида илмий-техник тараққиётнинг ютуқларини киритиш натижасида ишлаб чиқаришнинг самара қуйидагиларда акс этади:

-қўшимча хизмат кўринишларини киритиш, хизматлар сифатини ошириш ананавий хизматлар тармогини ривожлантириш натижасида асосий фаолиятдан даромадларни ошиши;

-янги техника ва истиқболли технологияларни киритиш натижасида алоқа корхоналари кўрсатаётган хизматлар хажмини ошиши;

-мехнатни ташкил этишни яхшилаш ишлаб чиқариш бошқаришни замонавийлаштириш, автоматизация ва механизация воситаларини ишлатиш хисобига таннархни камайтириш ва алоқа аппаратларини эксплуатацияси бўйича мехнат сигувчанлигини камайтириш;

-фойдали иш коэффициенти юқори техникаларни киритиш хисобига электроэнергия харажатларини камайтириш;

-қурилмалар турли элементларининг ишлаш муддатларини ошириш бўйича тадбирлар натижасида материаллар ва эхтиёж қисмларга бўлган харажатларни камайтириш;

иш жойларини яхши ташкил этиш натижасида ходимларнинг мехнат шароитини яхшилаш;

-мехнатни самарали ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш худудини кенгайтириш хисобига алоқа воситаларининг ишлаш сифатини яхшилаш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш;

Келтирилган тадбирлар алоқа корхоналарининг рақобатбардошлигини оширади. Бу фаолиятнинг турли кўрсаткичларида акс этади ва хизматлар сифатига сезиларли таъсир кўрсатади.

Иккинчи йўналишда илмий-техник тараққиёт янгиликларини реализация қилишнинг узлуксиз бир бутун жараёни сифатида кўрилади. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш асосий элементларининг замонавийлик даражаси сезиларли ортади.

Бу холда илмий-техник тараққиёт киритишнинг иқтисодий натижаларини бахолаш илмий-техник тараққиёт ва корхона фаолиятининг якуний натижаларини характерловчи кўрсаткичлар орасидаги ўзаро алоқани аниқлаш асосида амалга оширилади.

Бу йўналиш илмий-техник тараққиётнинг ягона бутун ва узлуксиз жараёни деб тушунишга асослаган.

 

 

 

10-маъруза: Алоқа сохасида капитал қўйилмаларининг иқтисодий самарадорлиги

 

10.1. Ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлигининг мохияти

10.2. Капитал қўйилмаларининг умумий иқтисодий самарадорлигини бахолаш усуллари

 

10.1. Ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлигининг мохияти

 

 Бозор тизимига ўтиш жамият хаётининг барча жабхаларида радикал ўзгаришларни талаб этади.

Бозор иқтисодиётининг самарадорлиги инсоннинг ўз-ўзини реализация қилишига, ўзининг мохият ва хўжалик активлигини (фаолигини) оширишига илмий-техник тараққиёти тезлашишига (стимул) рагбат яратишини таъминлайди.

Иқтисодиёт барқарор ва бир текис ривожланиши учун янги  техника ва технологияларни ривожланишининг тўгри ва ишончли йўлини хамда турли мулкчилик шаклларини самарали қўллашни танлаш зарур.

Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш янги қўшимча қувватларни, ишлаб чиқариш фондларини харакатга кириш билан тенг кучлидир.

Бу эса, ўз навбатида, мехнат ресурсларини, ишлаб чиқариш фондларини ва капитал қўйилмаларни тежашни таъминлайди.

Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш соха ишлаб чиқариш фаолиятининг якуний натижалари ўзгаришини таъминлайди: алоқа хизматлари хажми, асосий фаолиятдан даромад; фойданинг ортиши, иқтисодий кўрсаткичларнинг комплекс яхшиланишига имкон беради; мехнат унумдорлигини, рентабелликни, фонднинг қайтарилишини ошириш, махсулот таннархини камайтириш, шу билан бирга, халқ хўжалиги ва ахолининг алоқа хизматларига бўлган талабларини тўлиқ қондиришга ва уларнинг ишлари сифатини яхшилашга шароит яратади.

Умуман олганда, ишлаб чиқариш самарадорлиги ишлаб чиқариш жараёнларининг натижалилигини, ишлаб чиқариш жараёнида эришилган натижалар, жонли ва ашёвий мехнат хамда ресурслар ёки харажатлар орасидаги нисбатни акс эттиради:

           

 

Ушбу нисбат орқали самара ва самарадорлик орасидаги принципиал фарқни кўриш мумкин.

Самара–бу ишлаб чиқаришнинг абсолют натижаси.

Самарадорлик–бу берилган харажатларда максимал самарага, ёки минимал харажатларда берилган самарага, ёинки минимал  харажатларда максимал самарага эришишни ўзида акс эттирган нисбий миқдордир.

Ишлаб чиқариш иқтисодий натижа (самара)си     қоидага биноан яратилган махсулот кўринишида бўлади. Бу алоқа сохасида истеъмолчиларга кўрсатилган хизматлар миқдорини акс эттиради.          Кўп номенклатурали хўжалик шароитида ушбу махсулотнинг пул шакли кенг тарқалган.

Ишлаб чиқариш самарадорлиги мураккаб тизимни ўзида акс эттиради. Бу тизимнинг иқтисодий, ижтимоий ва ижтимоий-иқтисодий самарадорлик каби ташкил этувчилари мавжуд.

            Ижтимоий самарасига категориясига истеъмолчиларнинг алоқа хизматларига бўлган эхтиёжини тўлиқ қондириш,  мехнат хусусиятини ўзгартириш, ходимларнинг мехнат ва яшаш шароитини яхшилаш ва янгилаштириш, бўш вақтни ошириш ва бошқалар.

            Иқтисодий ва ижтимоий натижаларнинг бирлиги ва ўзаро алоқаси ижтимоий-иқтисодий самарадорлик категорияси орқали акс эттирилади. Янги алоқа техникасининг ижтимоий-иқтисодий  самараси мехнатни янгилаштиришдан иборат бўлади–бу ижтимоий натижа хисобланади. Мехнатни жамгариш ва унумдорлигини ошириш – бу иқтисодий натижадир.

            Алоқа ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлик категориясини асослаш ва ижтимоий натижаларни хисобга олган холда уни миқдорий бахолаш методикасини ишлаб чиқиш иқтисодиёт фанининг асосий вазифаси хисобланади.

 

10.2. Капитал қўйилмаларининг умумий иқтисодий самарадорлигини бахолаш усуллари

    Капитал қўйилмаларнинг самарадорлиги режалаштириш, лойихалаштириш ва қурилиш босқичларида аниқланади. Улар   харажатга киритиш ва эксплуатацияда ишлаб чиқариш қувватларини ўзлаштириш ва эксплуатация қилиш  фаолияти жараёнида ўзларини акс эттиради. Капитал қўйилмаларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш кўп томондан уни аниқлашнинг тамойиллари ва низомларига боглиқ.   Капитал қўйилмаларининг умумий иқтисодий самарадорлигини бахолаш усуллари методикаси масалаларини икки асосий аспектларда кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир:

            -умумий (абсолют) иқтисодий самарадорлик аниқлаш;

            -қиёсий иқтисодий самарадорликни ониқлаш.

            Ушбу методикалар турли иқтисодий вазифаларни ечиш учун қўлланилади. Ишлаб чиқариш мақсадларини асослаш учун эхтиёжни қандай қондириш лозим, бунда самара қай даражада таъминланади каби вазифаларни аниқлаш учун абсолют самарадорлик кўрсаткичлари ишлатилади. Эхтиёжларни қондириш усулларини танлаш учун, хўжалик ва техник вазифаларини таққослаш  вариантлари учун қиёсий    самарадорлик кўрсаткичлари хам ишлатилади. Турли иқтисодий вазифаларни хал қилишга қарамасдан, бу икки аспект бир-бири билан узвий боглиқ, чунки танланган вариантларга капитал қўйилмаларнинг абсолют самарадорлиги корхона ва алоқа сохаси фаолияти боглиқ бўлади.         Самарадорликни бахолашга бўлган йўналишнинг методик фарқи шундан иборатки, умумий самарадорлик, самара ва харажат (капитал қўйилмалар) нисбати орқали аниқланса, қиёсий вариант бўйича жорий ва бир вақтдаги (келтирилган) харажатлар суммасини таққослаш орқали аниқланади. Капитал қўйилмаларининг умумий иқтисодий самарадорлигини бахолаш усуллари иқтисодий ўсиш, мехнат унумдорлиги, фонд хажмига ва материал хажмлиги, фойданинг ўсиш ва бошқа кўрсаткичларнинг даражасида акс этади. Самара қанчалик юқори бўлса ва харажат қанчалик паст бўлса, абсолют самарадорлик шунча юқори бўлади.

            Самара ва харажат нисбатини ўлчовчи капитал қўйилмаларининг умумий (абсолют) самарадорлигини умумлаштирувчи асосий кўрсаткичлари умумий (абсолют) самарадорлик коэффициенти (Ек) ва капитал қўйилмаларини қоплаш муддати (Тк) хамда солиштирма капитал харажатлари (Ксол) хисобланади. Ушбу кўрсаткичлар тизими 10.2.1 расмда келтирилган. Умумий самарадорлик коэффициенти хар йили алоқани ривожлантириш учун бир вақтдаги харажатларнинг қайси қисми аниқ йиллик самара олиш хисобига қопланишини кўрсатади. Капитал қўйилмаларини қоплаш муддати маблагларни қайтариш муддатини кўрсатади ва умумий самарадорликнинг тескари кўрсаткичи хисобланади.          Капитал қўйилмаларнинг асосий абсолют (умумий)  кўрсаткичлари қуйидаги формулалар орқали аниқланади.

Вариантларни таққослаш ва улар орасидан энг самарадорлигини танлаш иқтисодий самарадорликни бахолашнинг кенг тарқалган усулларидан бири хисобланади ва қиёсий иқтисодий самарадорлик деб ном олган.

     Капитал қуйилмаларининг қиёсий иқтисодий самарадорлигини хисоблаш қўйидаги холатларда ишлатилади:

-хўжалик ёки техник ечимлар вариантларини таққослашда;

-корхона ва алоқа қурилмаларини жойлаштиришда;

-янги корхона қуришда ёки харакатдаги корхонани реконструкция қилишда;

-янги воситаларни қуриш ёки реконструкция қилишни лойихалаштиришда;

-харакатдаги корхоналарни кенгайтиришда (лойихалаштиришдан олдинги босқичда).

     Яъни вазифани ечишнинг бир неча варианти бўлганда ва капитал қўйилмаларининг энг самарали йўналишини, энг мақбул вариантни танлаш имконияти мавжуд барча холларда қиёсий иқтисодий самарадорлик қўлланилади.

     Келтирилган икки усулни бир-бирига боглаб, узвий олиб бориш корхонани ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга сабаб бўлади.

10.2.1 –расм

Хўжалик юритиш даражаси

Умумий (абсолют) самарадорлик коэффициенти

Капитал қўйилмаларини қоплаш муддати

 

 

1.  Халқ хўжалиги

 

2. Алоқа сохаси

 

 

3. Корхоналар

А) Янги корхоналар

 

 

Б) Харакатдаги 

     корхоналар

 

В) Режа-зарар 

    корхоналар

 

 

Г) Корхонани 

    реконструкциялаш

 

 

 

-

 

 

 

 

             

 

 

 

АДАБИЁТЛАР

 

1.      И.А.Каримов. Ўзбекистон иқтисодий ислохотларни чуқурлаштириш йўлида., Т., Ўзбекистон,1995.

2.  И.А.Каримов. Ўзбекистон XXI аср бўсагасида: хавфсизликка 

    тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари.   

    Т., Ўзбекистон,1996.

3.    Финансў. Под редакцией В.М, Родиновой М.:Финанси и статистика,1995.

4.        Д.Шим и Д.Сигел. Методў управления стоимостью и анализ затрат. М.: Финанси и статистика, 1995.

5.        А.Д.Шеремет, Р.С.Сайфулин. Методика финансого анализа. М.,1995.

6.        Б.Л.Дайзберг. Основў экономики. М.: Финанси и статистика, 1995.

7.        М.И.Баканов, А.Д.Шеремет. Теория экономического анализа: Финансў и статистика. 1995.

8.        М. А. Горелик, Е.А.Голубцкая, Т.А.Кузоков. Основў экономики связи. М.: РиС 1997.

9.        А. В Срапонова.  Экономика предприятия. М.: РиС, 1998.

10.    Н. А. Сафронова. Экономика предприятия. М.: РиС, 2002.

 

 

МУНДАРИЖА

       

 

Кириш...........................................................................................................2

1.          Алоқа сохасининг асослари...............................................................3

2.   Алоқа хизматлари ва уларни режалаштириш..............................6

 3.   Ишлаб чиқариш фондлари ва уларни ишлатиш .......................10

 4.   Алоқа корхоналарининг айланма маблаглари ва уларни

       ишлатиш йуллари .............................................................................22

5.   Алоқа хизматларининг  сифати.....................................................25

6.   Алоқа ходимлари (кадрлари). Мехнат унумдорлиги.................29

7.   Махсулот таннархи ва алоқа тармогида бахо белгилаш

     тизими..................................................................................................35

8.   Алоқа корхоналари молиялари......................................................42

9.   Алоқа тармогига илмий-техник тараққиётнинг

     иқтисодий таъсирлари......................................................................53

10.   Алоқа сохасида капитал қўйилмаларининг иқтисодий  

     самарадорлиги....................................................................................56

 

 

Адабиётлар.................................................................................................61

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 



 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

«Алоқа корхоналари иқтисодиёти»     фанидан маърузалар тўплами В341100 ва 5840200 йўналишидаги талабалар учун мулжалланган.

 

 

 «Иқтисод» кафедраси мажлисида кўриб чиқилди (2003 йил ____) ва ТАТУ илмий-методик кенгаши     

 томонидан нашрга  тавсия этилди (___баённома)

 

 

 

Тузувчилар: Бобомуродов Х.М.

Собирова Х.А.

 

Масъул мухаррир: Бобомуродов Х.М.

Мухаррир: Парпиева Қ