Режа:
1.
Очиқ тизимларнинг ўзаро ишлашининг
таянч намунавий модели
2.
Модел
поғоналари
Калит сўзлар
Очиқ
тизимларнинг ўзаро ишлашининг таянч намунавий модели (OSI), Очиқ тизимларнинг ўзаро ишлашининг таянч
намунавий модели поғоналари.
Очиқ тизимларнинг ўзаро ишлашининг
таянч намунавий модели
Очиқ тизимларнинг хусусиятлари ва
воситаларини белгилаб берувчи консептуал асос.
Модел, турли ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган ахборот тизимларини
ягона тармоқда ишлашини таъминловчи Очиқ Тизимларнинг ўзаро таъсирини
аниқлаб беради. Шу сабабли у, ахборот тизимлари учун амалий жараёнларни,
маълумотларни ифодалаш усуллари, маълумотларни ягона кўринишда сақлашга, тармоқ
ресурсларини бошқариш, маълумотларни хавфсизлиги ва ахборотни муҳофазалаш,
дастурларни ва техник воситаларни ташҳис қилиш бўйича ўзаро таъсирини
мувофиқлаштирувчи амалларни бажаради.
Модел,
Стандартлар бўйича Халқаро Ташкилот (ISO) томонидан ишлаб чиқилган ва
ахборот тизимлари, ҳамда уларнинг уюшмалари учун тамойиллар асоси сифатида бутун
дунёда кенг қўлланилади.
Моделнинг асосий
элементлари бўлиб, поғоналар, объектлар, уланишлар, уланишнинг физик
воситалари ҳисобланади
Бу модель
барча тармоқ функциялари 7-та поғонага бўлинган тармоқ архитектурасини
белгиловчи модель ҳисобланади. Ҳар бир поғонага тармоқда бажарилиши керак бўлган
тармоқ операцияси, протоколи ва тармоқнинг махсус қурилмасини бошқариш
топширилган бўлади.
Модель
поғоналарининг асосий вазифалари қуйидагича:
Амалий. У тармоқда амалий ва тизимли дастурларнинг
ўзаро алоқасини таъминлайди (фойдаланувчи ва
тармоқ ўртасида интерфейсни таъминлаган
ҳолда). Бу поғонада амалий хизматлар бажарилади, яъни:
файлларни узатиш, олислашган ҳолда терминалга кириш, электрон почта
ва ҳоказо.
Такдим этиш. Бунда маълумотларни узатишда
кодировкани бир ҳиллаштириш таъминланади.
Тармоққа бирлаштирилган компьютерлар
ўртасида маълумотлар алмашуви учун
фойдаланиладиган шаклни белгилайди. Маълумотларни узатувчи компьютерда бу даража
амалий даражадан олинган форматдан маълумотларни оралиқ форматларга қайта айлантиришни амалга оширади.
Сеанс. У иккита турли
компьютерларни дастурлар
ёрдамида
сеанс олиб
боришини таъминлаб
беради. Бу даражада
куйидагилар амалга оширилади:
• хавфсизлик воситаларини бошкариш;
•
маълумотлар алмашувини синхронлаш;
• узилиш (тўхтаб қолиш) натижасида сеансни қолдириш.
Транспорт. Ушбу поғонада маълумотларни туғри ташиш таъминланади, хатолар имкон даражасида
тўғирланади. Ташиш бўйича сервис ҳизмати кўрсатилади.
Тармок. Иккита
машина ўртасидаги
алоқани ташкил этади. Маълумотларни
манзилларга жўнатишга ва мантиқий манзилгоҳлар ва номларнинг жисмоний
манзилларга ўзгаришига жавоб беради; жўнатувчи компьютердан қабул қилувчи компьютергача бўлган маршрутни белгилайди;
тармоқ шартларига боғлик ҳолда маълумотларнинг ўтиш йўлини белгилайди.
Канал. Тармоққа
узатиш ва тармоқдан олиш учун маълумотларни тўплайди. Маълумотларни узатишнинг
жисмоний мухитга киришини бошқаради.
Яъни
кадрларни форматини ва уларни қайси
вақт узатиш ҳамда қабул қилиш мумкинлигини аниқлайди.
Жисмоний. Ҳисоблаш
тармоғи ўртасидаги аниқ физик алоқани таъминлайди.
Яъни:
-
Кодланган сигналларни узатиш учун физик йўлни аниқлайди;
-
Сигналларнинг асосий характеристикаларини
белгилайди (амплитуда, частота, узатиш вақти ва ҳ.к.);
-
Кабел ва тармоқ адаптери орасидаги уланиш
ва узатиш усулларини
белгилайди;
-
Кодланган маълумотлар потокини синхронлашга жавоб беради.
Саволлар
1.
Очиқ
тизимларнинг ўзаро алоқаси модели нимага хизмат қилади?
2.
Моделда
қандай поғоналар мавжуд?
3.
Моделнинг
қайси поғоналари тармоққа боғлиқ?
4.
Моделнинг
қайси поғоналари тармоққа боғлиқ эмас?