Локал
хисоблаш тармоқлари (ЛХТ).Локал
хисоблаш тармоқлари топологиялари
Режа:
1. Локал хисоблаш тармоқлари (ЛХТ)
2.
Ягона ранг
архитектураси
3. Сервер асосида қурилган ЛХТ (server based).
4. Локал хисоблаш тармоқлари топологиялари
Калит
сўзлар
Локал
хисоблаш тармоқлари (ЛХТ), ягона
ранг архитектураси, сервер
асосида қурилган компьютер тармоқлари,
Тармоқ адаптери (картаси), HUB қурилмаси, SWITCH қурилмалари, серверлар, тармоқ
топологиялари.
Локал
хисоблаш тармоқлари (ЛХТ)
Персонал
компьютерлар асосида қурилган ЛХТ, оддий архитектураси ва асосий қурилмаларининг
арзонлиги сабабли барча сохаларда
тадбиқ қилинмоқда. Жумладан тижорат ва банк тизимларини автоматлаштиришда,
бошқариш тизимларида ва бошқалар. Унинг асосий компонентларига қуйидагилар
киради:
ЛХТ
асосий компонентлари Серверлар Ишчи
станциялар Маълумот
алмашиш мухити Коаксиал
ва оптик толали кабеллар Иккита
симни бир-бир атрофида ўраш натижасида хосил қилинган кабел
(Витая
пара) Симсиз
алоқа канали Инфрақизил
тўлқинлар Лазер
тўлқинлар Радиоалоқа
ЛХТлари
икки турга ажратилади:
1. Ягона ранг архитектураси - хар бир абонент тизими бир хил кўламда ресурсларни тақдим ва истеъмол қилиши мумкин бўлган, ахборот тизимининг консепцияси. Ягона ранг архитектура шу билан тавсифланадики, унда ҳамма абонент тизимлари тенг ҳуқуқли ва уларнинг бир бирларини ресурсларига мурожаатлари симметрик бўлади. Бунинг эвазига, фойдаланувчи маълумотларни тақсимланган ишловини бажариши, амалий дастурлар, ташқи қурилмалар, шу жумладан, ихтиёрий тизимларда жойлашган файллар билан ишлаши мумкин. Ягона ранг архитектураси, тармоқ воситаларининг оддий юкланиши, енгил кенгайтирилиши билан тавсифланади. (Одноранговые - peer-to-peer ).
¿¿¿¿¿ Ê Ишчи
станциялар ёки серверлар Тармоқ
принтери
Бу турдаги
тармоқларда хеч қандай иерархик структура мавжуд эмас, хар бир терминал ишчи
станция ёки сервер вазифасини ўташи мумкин. Бу тармоқда хеч қайси кампьютер
тармоқни бошқаришга жавобгар эмас.
Ишчи гурухлар – бу гурухга бир мақсадда жамланган ишчи станциялар киради.
Шу сабабли одатда бундай тармоқларда (peer-to-peer) 10 дан ошмаган
компьютерлар жамланади.
Бу тармоқлар кам харажатли хисоблансада, уларни қуришда ишлаб чиқариш
кўрсаткичи юқори, самарали, тезкор ва қиммат компьютерлар ишлатилади.
Операцион системага келсак, уларда MS Widows NT for Workstation; MS
Widows 95/98, Widows 2000 ва Widows
ХР дастурлари ишлатилиши
мумкин.
2. Сервер асосида қурилган ЛХТ (server
based).
Тармоқда жойлашган файллар ва бошқа ресурслардан эркин фойдаланишни тақдим этувчи тармоқдаги компьютер. Интернетда сервер деганда, веб-саҳифалар жойлашган ва веб-браузерлари сўровларига жавоб берувчи компьютер тушунилади.
Â-
-
¿ -
-
Ê Ишчи
станциялар Сервер
Тармоқ
принтери
Тармоқдаги
компьютерлар сони 10тадан ошиб кетса у холда ишлаб чиқариш кўрсаткичи камайиб
боради. Шу туфайли тармоқлар ягона сервер асосида бошқарилиши керак
бўлади.
Агар тармоқнинг хажми янада ошиб кетса у холда бир эмас балки бир нечта
серверлардан фойдаланиш керак бўлади.
Сервер машиналарининг хизмат турлари куплиги сабабли серверларни хам
маълум бир хизмат учун ишлатиш мумкин.
Мисол
учун:
Файл сервери – Маҳаллий тармоқдаги кўп сонли фойдаланувчилар учун
файлларини бошқариш ва сақлаш функсияларини таъминлайди. У аппарат ва дастурий
воситалар мажмуаси. Файлларни файл серверида сақлаш бир файлнинг нусхалар
тўпламини айрим компютерларда сақлаш заруриятидан ҳалос қилади. Бу билан диск
макони тежалади, файлларни маъмурлаш ва янгилаш жараёни енгиллашади ҳамда
файлларни муҳофазалаш ишончлилиги ошади
Дастур
серверлари – бу серверларда “клиент-сервер” дастурлари ишлатилади ва
фойдаланувчилар барча маълумотларини мана шу серверларда сақлаб қайта ишлаш
имконига эгадир.
Почта серверлари – почта сервери Фойдаланувчиларнинг шахсий
хатларини қабул қилиб олиш ва узатишни ҳамда уларни йўналтиришни таъминловчи
сервер. Почта серверини
ташкил қилиш учун шахсий компьютерга тегишли дастурий таъминотни
ўрнатиш лозим. Почта – Интернетда мулоқот қилишнинг асосий
воситаси.
Серверлар
асосида қурилган тармоқларда тармоқ архитектурасига мос келувчи операцион
системалар ишлатилади.
Бундай системаларга;
NetWare 4.0 ва ундан юқорилари (Novell фирмасининг
махсулоти)
Unix
Windows NT 4.0 ва
ундан юқорилари (Microsoft фирмасининг махсулоти), хамда хозирги кунда кенг
қўлланаётган Windows 2000/2003 Server каби ситемалар қўлланилиши мумкин
Сервер
вазифасини бажарувчи шахсий компьютерларга қўйиладиган талаблар
Компонентлар |
peer-to-peer
ЛХТ |
server
based
ЛХТ |
Ресурслар сақланадиган жой |
Фойдаланувчининг компьютери |
Серверлар |
Оператив хотира қурилмаси хажми |
Windows
95 учун
- 8Мб, Windows 98 учун - 16 Мб. Windows NT WorkStation учун -
12-16 Мб. Windows ХР учун - 64 Мб |
Имкон
қадар катта Windows 2000 ва NT. 128 Мб Фойдаланувчилар сони
катта бўлса 1024 Мб дан кам эмас |
Марказий процессор |
Intel 486 дан кам эмас |
Pentium III дан кам эмас |
Доимий хотира қурилмаси хажми |
Фойдаланувчилар талабига
боғлиқ, аммо 400 Мб
дан кам эмас |
Ташкилот талабига боғлиқ,
аммо 10 Гбайт дан кам эмас. Суперсерверларда
эса хисоб
байтларда эмас, балки
хотира қурилмасининг сони бўйича олинади. |
Локал
хисоблаш тармоқларининг қуришда асосан қуйидаги техник воситалар керак
бўлади;
Тармоқ
адаптери (картаси)
HUB
қурилмаси
ТАРМОҚ
КАРТАСИ
инглиз
тилида: network card
рус тилида: сетевая карта
Маълумотларни компьютер тармоғида битта компьютердан бошқасига узатиш
пайтида компьютер ва алоқа канали ишини мувофиқлаштирувчи плата шаклида
яратилган мослаштиргич. Тармоқ картаси компьтер шинасидан параллел равишда
келувчи ва ахборот сўзларининг иккилик хоналарига мос сигналларни алоқа линияси
орқали кетма-кет узатилувчи юқори частотали импулсларга
угиради.
инглиз
тилида : concentrator
(HUB)
Компьютерларни маҳаллий тармоққа улаш учун ишлатилади. Одатда сигнал кучайтирувчиси билан
бирлаштирилади. Хаб
ёрдамида боғланган компьютерлар мулоқоти “биттаси узатади – барча эшитади”
тамоили бўйича амалга оширилади. Энг оддий хаблар кўп портли такрорловчилардир
(повторитель). Хаблар BNC, RJ-45, AUI улаш уялари тўпламига эгa бўлиб, манбадан
қабул қилувчига узатиш учун кабел танлашни таъминлаши мумкин. Хаб портига
алоҳида боғлама ҳам, бошқа хаб ҳам уланиши мумкин. Турли хил портлар тўпламига
эгa бўлган хаблар турли кабел тизимли тармоқ қисмларини бирлаштириш имконини
беради.
инглиз
тилида: switch
рус тилида: коммутатор
Узиб-улагич.
Компьютерларни маҳаллий тармоққа бирлаштириш қурилмаси. Бундай тармоқда компьютерларнинг жуфтланган коммуникацияси
ҳамда бир неча маълумотлар оқимларининг бир пайтнинг ўзида мавжуд
бўлиши мумкин. Хаб ёрдамида қурилган тармоқдан фарқ
қилади.
Яъни, бу ерда
узиб-улаш маълумотларга бирорта ишлов бермасдан амалга оширилади. Узиб-улагич
буферга эga эмас ва маълумотларни йиға олмайди.
Локал
хисоблаш тармоқлари топологиялари
Топология
– локал ҳисоблаш тармоғидаги компьютерларнинг жойлашишини ифодаловчи
термин
Топология
тармоқнинг умумий
таркибий тузилмасидир. Тармоқ топологияси компьютер, кабел ва тармоқнинг
бошқа таркибий қисмларини жисмоний жойлашувини
ифодалайди. Ҳар бир топология аниқ шартларни қўяди. Турли топологиялар
компьютерларни тармоқда аниқ ўзаро ишлаш
усулига ҳам талаб қўяди.
Асосий топологияларга
Шина
-
(шина, bus
)
Юлдуз
-
(звезда, star
)
Ҳалқа
- (кольцо,
ring)
топологиялари киради.
Агар компьютерлар бир кабел (сегмент) бўйлаб уланган бўлса, бундай топология шина деб аталади.
4 4 РС1 РС2 РСk РСn llllll l l l l l l Маълумот 1 3 2 5 5 6 : : : :
Агар компютерлар бир нуқтадан чиққан сегментларга ёки тўплагичга уланган бўлсалар, бундай топология юлдуз деб аталади.
РС РС РС РС Hub
(концентратор) : : : :
Агар компютерлар уланган кабел ҳалқа
қилиб уланган бўлса, бундай топология ҳалқа деб аталади.
РС2 РСk РС1 : : : :
Бундай
тармоқлар шина тармоғидан кескин фарқ қилади. Ҳар бир компьютер қабул қилинган
сигналларни кучайтиради ва уларни навбатдаги компьютерга узатиб репитер
вазифасини бажаради. Юлдуз
тармоғидан эса тармоқдаги компьютерлар орасида узлуксиз алоқа булишини талаб
қилади. Шу сабабли бирор компьютернинг ишдан чиқиши бутун тармоқнинг иш
фаолиятини тўхтатиб қўяди.
Юқоридаги
топологияларнинг қиёсий характеристикалари
Топология |
Қулайлиги |
Камчилиги |
Шина |
-
кабел
тежалади -
осон
кенгайтирилади -
содда
ва кафолатли |
-кабелни
ишдан чиқиши, тармоқ ишини тўхтатади. -маълумотларнинг кўплиги, утказиш қобилиятини
пасайтиради. |
Юлдуз |
-компьютерлар
сонини осон кўпайтириш мумкин. -марказдан
бошқариш ва назорат қилиш мумкин. -бирор
компьютернинг ишдан чиқиши тармоққа таъсир қилмайди. |
-марказий
концентраторнинг ишдан чиқиши, тармоқни иш фаолиятини тўхтатиб
қўяди. |
Халқа |
-барча
компьютерлар бир хил мавқега эга. -фойдаланувчилар
сони катта ахамиятга эга
эмас. |
-бирор
компьютернинг ишдан чиқиши тармоқ фаолиятини тўхтатиб
қўяди. -тармоқ
конфигурациясини ўзгартириш тармоқ ишини
тўхтатади. |
Саволлар
1.
Локал
хисоблаш тармоғи нима?
2.
Локал
хисоблаш тармоқлари қандай турларга бўлинади?
3.
Қандай
тармоқ топологиялари мавжуд?
4.
Тармоқ
қуришда асосан қандай қурилмалар керак бўлади?
5.
Тармоқ
картаси нимага хизмат қилади?