Режа:
1. Компьютер тармоқлари
2. Компьютер тармоқларида маълумот алмашиш
3. Компьютер тармоқларида маълумот юборишни ташкил этиш
Калит сўзлар
Компьютер тармоқлари, ахборот ашёлари, локал тармоқ, минтақавий тармоқ, глобол тармоқ, маршрутлаш, селекциялаш, компьютер тармоқларида маълумотлар алмашиниш усуллари, компьютер тармоқларида алоқа ўрнатиш усуллари.
Компьютер тармоқлари
Компьютердан турли масалаларни хал қилишда фойдаланиш мумкин. Ахборот алмашиш учун магнит ва компакт дисклардан фойдаланиш ёки бошқа компьютерлар билан умумий тармоққа уланиш керак бўлади.
Компьютерларнинг ўзаро ахборот алмашиш имкониятларини берувчи қурилмалар мажмуига компьютер тармоқлари дейилади
Тармоқнинг асосий имкониятлари тармоққа уланган компьютерлар ва ахборот ашёларига боғлиқ.
Ахборот ашёлари (ресурслари) деганда архив, кутубхона, фондлар, маълумотлар омбори ва бошқа ахборот тизимларидаги хужжатлар йиғиндиси тушунилади.
Тармоқдаги компьютерларда сақланаётган ахборот ашёларига ушбу тармоққа уланган бошқа компьютерлар ёрдамида кириш мумкин
Компьютерлар сонига қараб тармоқлар
локал (LAN - Local Area Network),
минтақавий (MAN - Metropolitan Area Network),
глобал (WAN-Wide Are Network) тармоқларга бўлинади.
Локал тармоқлар бир бинода ёки бир-бирига яқин биноларда жойлашган компьютерларда ўзаро ахборот алмашиш имконини берувчи тармоқ хисобланади.
Бундай тармоқларда ахборот алмашиниш алоқа кабеллари (баъзан, телефон тизими ёки радиоканал) орқали амалга оширилади.
Бунда фойдаланувчилар тармоққа уланган компьютерлардаги маълумотларни биргаликда қайта ишлаш ва маълумотларни айирбошлаш ва дастур, принтер, модем ва бошқа қурилмалардан биргаликда фойдаланиш имкониятига эга бўлишади.
Шунинг учун, биттадан кўп компьютерга эга бўлган фирмалар ўз компьютерларини локал тармоққа бирлаштиради.
Локал тармоқда компьютерлар орасидаги масофа якин бўлганлиги боис, телефон каналларидан фойдаланмасдан ахборотни узатиш тезлигини ошириш мумкин.
Локал тармоқда ахборотни узатиш учун ахборотни маршрутлаш ва селекциялаш лозим бўлади.
Маршрутлаш бу — керакли манзилга ахборот блокини узатиш йўлини аниқлаш жараёнидир.
Селекциялаш — тегишли манзилдаги ахборотни саралаш демакдир.
Локал тармоқлар селекциялаш орқали ахборотни бир абонент тизимидан бошқа тизимга узатишни таъминлайди.
Минтақавий тармоқ — бирор туман, вилоят ёки республика миқёсидаги компьютерларни ўзида мужассамлаштирган тармоқ.
Бундай тармоқда бир нечта марказлашган (яъни локал тармоқларни бирлаштирувчи) жуда қувватли серверлар мавжуд бўлади ва бундай серверлар ўртасидаги ахборот алоқа кабели, оптик толали ёки сунъий йўлдош радиоапоқа каналлари ёрдамида узатилади
Глобал тармоқ — дунёнинг ихтиёрий давлатидаги компьютерларни ўзида бирлаштириш имконига эга бўлган тармоқ. Бу тармоқ интернет (Internet) деб хам юритилади.
Интернет билан бирга интранет тушунчаси хам ишлатилади. Интранет — бу интернет технологияси, дастур таъминоти ва баённомалари (протоколлари) асосида ташкил этилган, маълумотлар омбори ва электрон жадваллар билан жамоа бўлиб ишлаш имконини берувчи корхона ёки ташкилот микёсидаги янги ахборот мухитини ташкил этувчи компьютер тармоғидир.
Интранет бошқа компьютер тармоқларидан қуйидаги жихати билан фарқланади: бир ёки бир нечта сервердан ташкил топган тармоқ мижози ундаги маълумотлардан фойдаланиш учун уларнинг қайси серверда, қайси каталогда, қандай ном билан сақланаётганлигини, уларга кириш усули ва шартларини билиши зарур бўлади. Интернетда эса бундай ноқулайликларнинг олди олинган бўлиб, унинг фойдаланувчиси бундай маълумотларни билиши шарт эмас. Бундан ташқари, интернет тармоғида мавжуд бўлган барча электрон хужжатлар ва маълумотлар омборини гипербоғланишлар ёрдамида ўзаро боғлаб ягона ахборот мухити қуриш, унда қулай ахборот қидирув тизимларини ташкил этиш мумкин бўлади.
Компьютер тармоқларида маълумот алмашиш
Компьютер тармоқларида маълумотлар дастурлар ёрдамида кичик блокларга бўлинади ва бир компьютердан иккинчисига узатилади. Бундай блоклар пакетлар деб аталади
Маълумотлар одатда файлларда сақланади. Тармоқда файлларни блокларга бўлмасдан иккинчи фойдаланувчига узатиш канални (алоқа линиялари) банд қилишга олиб келади. Бундан ташқари катта хажмдаги блокларни юбориш кўп вақт талаб қилади
Пакет – компьютер тармоқларидаги ахборотнинг асосий ўлчов бирлиги хисобланади. Маълумотларни пакетларга бўлиш ўз навбатида узатиш тезлигини оширади ва тармоқнинг бошқа фойдаланувчиларига тармоқда ахборот алмашиш имконини беради
Маълумотлар блокини пакетларга бўлишда тармоқ операцион тизими пакетдаги маълумотга қўшимча ахборот яъни сарлавха ва трейлер қўшиб юборади.
Сарлавха – юборувчи адреси, пакет қайси блокнинг қайси қисмига тегишлилиги хақидаги ахборотларни сақлайди.
Трейлер – юборилаётган пакетнинг хатосиз етиб боришини текширувчи ахборотни ўз ичида сақлайди. Агар хатолик бўлса трейлер пакетни қайта юборилишини талаб қилади
Компьютер тармоқларида маълумот юборишни ташкил этиш
Компьютерлар орасида маълумотларни алмашиш параллел ёки кетма-кет амалга оширилиши мумкин
Параллел равишда маълумот юборишда 1 байт маълумот бир вақтда юборилади.
Кетма-кет равишда эса аксинча маълумот юборишда 1 байт маълумотнинг хар бир бўлаги (1 бит) канал орқали кетма кет юборилади .
Хар иккала усулда хам маълумотларни қабул қилиш худди юбориш каби параллел ва кетма-кет амалга оширилади
Тармоқ каналлари орқали компьютерларни боғланиши уч хил усулда амалга оширилади
Ярим дуплекс усулдаги боғланишда маълумотлар иккала томонга қараб навбат билан, аввал бир томонга кейин иккинчи томонга узатилади,
Дуплекс усулдаги боғланишда маълумотлар иккала томонга караб бир вақтда узатилиши мумкин
Саволлар
1. Компьютер тармоқлари нима?
2. Тармоқлар компьютер сонига қараб қандай турларга бўлинади?
3. Пакет нима?
4. Тармоқ каналлари орқали компьютерларни боғланиши уч хил усулда амалга оширилади . Улар қандай ?