Режа:

1. Ахборот технологиялари компонентлари

2. Компьютер аппарат таъминоти.

3. Компьютер дастурлари.

4. Коммуникация технологиялари компоненти

5. маълумотларни саклаш

6. Бошқарув ахборот технологиялари характеристикаси ва қўлланилиши

Калит сўзлар

Ахборот технологиялари компонентлари, компьютер аппарат таъминоти, процессор, регистр, доимий хотира, бошқариш қурилмаси, компьютер дастурлари, тизим дастурлари, амалий дастурлар, коммуникация технологиялари, маълумотларни сақлаш.

Ахборот технологиялари компонентлари

         Замонавий ахборот тизимлари ахборот технологиялардан жуда кенг фойдаланади ва унга таянади. Ахборот технологиялари тўрта асосий элементлардан иборат:

         компьютер аппарат таъминоти;

         компьютер дастурлари;

         маълумотларни саклаш;

         коммуникация технологиялари.

Компьютер аппарат таъминоти.

         Компьютер аппарат таъминоти тўрт асосий элементдан иборат: Киритиш қурилмаси, ишлов бериш қурилмаси, маълумотни сахлаш қурилмаси ва чикариш қурилмаси.

         Маълумотларга ишлов бериш кобилияти компьютер тизимини жуда ҳам мухим аспекти хисобланади. Ишлов бериш процессорларнинг амаллар бажариши  билан ва асосий хотиранинг ўзаро таъсирдан мавжуд бўлади.

         Процессор учта элементлардан ташкил топади: арифметик-мантиқий қурилма, Бошқариш қурилмаси ва регистрлар.      Арифметик-мантиқий қурилма математик ва мантиқий операцияларни бажаради.

         Бошқариш қурилмаси кетма-кетлик усулида дастурнинг кўрсатмаларини олиб, расшифровка қилади ва маълумотларнинг кириш ва чиқишини бошқаради.

         Регистрлар жуда тезкор хотира майдони бўлиб, операцияларни бажариши олдидан, бажариш вақтида ва бажаргандан кейин маълумотларни вақтинча сақлаш учун ишлатилади. Асосий хотира (оператив хотира) процессор билан жуда боғлиқ.

         Асосий хотира дастурларнинг оперцияларини ва маълумотларни сақлайди.

 

 


5.1-расм. Компьютер тизимининг компонентлари.

Компьютер дастурлари.

         Компьютер дастурларининг муҳим вазифаларидан бири компьютер қурилмалари ишини йўллантириш хисобланади.

         Компьютер дастури - компьютер инструкцияларининг кетма-кетлиги. Дастурларнинг икки асосий хили  мавжуд:

тизим дастулари;

амалий дастурлар.

         Тизим дастурлари компьютер қурилмаларининг ва бошка дастурларнинг функцияларини ва фаолиятини мувофиқлаштиради. Тизим дастури ҳар хил процессор ва ҳар хил қурилмалар учун алоҳида яратилади. Компьютер қурилмаларининг ва тизим дастурларининг айнан комбинацияси компьютер тизимининг платформаси деб аталади.

         Амалий дастурлар – ташкилотнинг масалалаларини ва вазифаларини амалга оширишда ёрдам беради. 

5.1-жадвал     Дастурларнинг тури ва таъсир доираси

Дастурлар

Шахсий

Иш гуруҳи

Ташкилот

Тизим дастурлари

Шахсий компьютер операцион системаси

Тармоқ операцион системаси

Маинфреим операцион системаси

Амалий дастурлар

Матн билан ишлаш, электрон жадвал, маълумотлар базаси, графика

Электрон почта, гуруҳ режаси, бўлинган иш

Кадрлар бўлими, бухгалтерия дастурлари

 

Коммуникация технологиялари компоненти.

         Коммуникация - сигналнинг узатувчидан қабул қилувчига бирор восита орқали узатилишидир. Сигнал эса ўз навбатида маълумот ва ахборотдан ташкил топган хабардир. Сигнал албатта бирор бир алоқа воситаси ёрдамида узатилади. Юборувчи ва қабул қилувчи ўртасида сигнал ташувчи ҳар қандай нарса алоқа воситаси ҳисобланиши мумкин. Инсонлар сўзлашганда, гапираётган киши (юборувчи) сигналларни юборишда алоқа воситаси сифатида ҳаводан фойдаланади.     Телекоммуникацияда эса юборувчи сигналларни узатишда кабел сингари алоқа воситаларидан фойдаланади.

 

Сигнал узатишнинг умумий тури. 

 

Сигнал узатиш  турлари: а) хаво орқали; б) сим орқали.

 

Маълумотларни сақлаш.

Маълумотлар компьютер қурилмалари ва дастурлари манипуляцияси ва коммуникацияларда узатилиш учун айнан бир шаклда ифодаланиши зарур. Маълумотларнинг икки турдаги ифодасини ажратишимиз мумкин: физик ифодаси ва мантиқий ифодаси.

         Маълумотларнинг мантиқий ифодаси. Тизим дастурлари ва амаллий дастурлар маълумотларнинг мантиқий ифодаси билан ишлайди. Операцион тизим нуқтаи назаридан маълумотлар файллар, файллар тури ва папкалар шаклида ифодаланган. Маълумотлар базаси бошқарув тизимининг нуқтаи назаридан маълумотлар базаси, жадвал ва қатор оркали ифодаланган.

         Маълумотлар одатда операцион тизимнинг ёки маълумотлар базаси бошқарув тизимининг мантиқий маълумотлар тузилмаси шаклида сақланади. Ҳар қандай маълумотлар тузилмаси маълумотлар элементидан иборат. Маълумотлар элементи маълумотларнинг ўзидан яъни тузилмаси қийматларидан иборат. Ҳар қандай маълумот типга эга.

Бошқарув ахборот технологиялари

Бошқарув ахборот технологиялари бирор мақсадни кўзлаб қарор қабул қилувчи барча шахсларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш учун ҳизмат қилади.

Бу технология асосан турли кўринишдаги ҳисоботларни тайёрлаш учун йўналтирилган.

Доимий ҳисоботлар ўрнатилган жадвал асосида тайёрланиб, ҳисоботнинг тайёрланган вақти билан фарқ қилади.

Бошқа ҳисоботлар эса бошқарув органларининг сўрови асосида тайёрланади.

Ҳар иккала ҳисоботлар: умумлаштириш, солиштириш ва фавқулодда формадаги хисоботларни тайёрлаши мумкин.

Бошқарув ахборот технологиялари

Бошқарувнинг ахборот технологияси мақсади фирмадаги қарорлар қабул қилиш билан алоқадор бўлган ҳеч бир истисносиз барча ходимларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондиришдан иборатдир. У бошқарувнинг барча даражаларида фойдали бўлиши мумкин. Бошқарувнинг ахборот технологияси ҳисоботларнинг хилма-хил турларини тузишга йўналтирилган.

 

Асосий компонентлари

 

 

Назорат саволлари

1.     Ахборот технологиялари компонентларининг қандай турлари мавжуд?

2.     Дастур компоненти қандай турларга бўлинади?

3.     Бошқарув ахборот технологиялари деганда нимани тушунасиз?

4.     Компьютер дастурлари қандай турларга бўлинади?

5.     Ахборот технологияларининг маълумотларни саклаш компоненти вазифаси нималардан иборат?

6.     Ахборот технологияларининг коммуникация технологиялари компоненти вазифаси нималардан иборат?.

7.     Компьютер аппарат таъминоти қандай қисмларга бўлинади?

8.     Бошқарув ахборот технологиялари нима?