Режа:

1. Ахборот технологияси тушунчаси

2. Ахборот технологиясига таъриф

3. Маълумотларни қайта ишловчи ахборот технологиялари

4. Ахборот технологиялари ва ахборот тизимлари

ўртасидаги нисбат

Калит сўзлар

         Ахборот технологияси, технология, жараён, итология, янги ахборот технологиялари, компьютер ахборот технологияси.

 

Ахборот технологияси тушунчаси

Ахборот технологиясига таъриф

Технология грек тилидан (techne) таржима қилинганда санъат, усталик, билиш, англаш каби маънолоарни англатади.

Жараён деганда олдимизга қўйилган мақсадга эришиш учун бажариладиган харакатларнинг йиғиндиси тушунилади.

Жараён инсон томонидан танланган турли восита ва усуллар йиғиндисидан ташкил топган стратегияни тадбиқ этилиши билан ифодаланади.

Ахборот технологияси, моддий ресурсларни қайта ишлаш технологиясига ўхшаб кетади

Ахборот технологиясига таъриф

Ахборот технологиялари деб — бирор объект ҳолати ҳақидаги янги, сифатли ахборотга эга бўлиш учун, бирламчи ахборотни йиғиш,қайта ишлаш ва узатиш воситалари йиғиндисидан фойдаланиш жараёнига айтилади.

Итология предмети – ахборот технологиялари (АТ), шунингдек уларни яратиш ва қўллаш билан боғлиқ бўлган жараёнлардир. Итологиянинг асосий усуллари қуйидагилардан иборат:

1.     Илмий билимларнинг структуризациясини амалга оширувчи ахборот технологиялари энг муҳим бўлимлари эталон моделларининг яхлит тизимидан иборат бўлган методологик ядро шаклидаги  (метабилимлар) асосини яратиш. Ушбу усул архитектура спецификация номини олди.

2.     АТни бу тизимларнинг интерфейс (чегара)ларида кузатилиши мумкин бўлган АТ, яъни АТ-тизимларини амалга ошириш спецификациялари шаклида тақдим этиш. Ушбу усул, шунингдек функционал спецификация деб ҳам аталади.

3.     Ахборот технологиялари спецификацияларини ва уларнинг ҳаётий циклини бошқаришни стандартлаштириш, бу қатъий регламентланган фаолият асосида ихтисослашган халқаро ташкилотлар тизими томонидан амалга оширилади. Ушбу жараён базавий сертификатланган илмий билимларнинг тўпланишини таъминлайди, очиқ технологияларни яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

4.     Ахборот технологиялари спецификациялари асосида ишлаб чиқилган ахборот технологияларини (яъни АТ тизимини) амалга оширишнинг айнан шу спецификацияларга мослигини текшириш (аттестация) аппарати (концепцияси ва услубияти), (моҳият жиҳатидан ушбу аппарат АТ маконида математик таҳлилдаги эпсилон-дельта аппарати ўйнайдиган ролни ўйнайди).

5.     АТни профиллаш ёки АТ функционал профилларини ишлаб чиқиш – базавий ва унинг асосида ишлаб чиқилган (стандартлашган шаклда тақдим этилган) спецификацияларни ушбу спецификацияларнинг мос параметрларини созлаш билан комбинациялаш воситасида комплекс технологиялар спецификациясини қуриш усули (моҳият жиҳатидан профиллаш базисли АТ маконида композицион оператор ҳисобланади, базис сифатида базавий, яъни стандарт спецификациялар хизмат қилади).

6.     АТ профилларининг таксономияси (таснифий тизими), у АТ маконида идентификациялашнинг уникаллигини, АТлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни яққол акс эттиришни таъминлайди.

7.     Билимларни алгоритмлаш ва формализациянинг турли-туман усуллари, амалий  АТ конструкциялаш усуллари (парадигмалар, дастурлаштириш тиллари, базавий очиқ технологиялар, АТ функционал профиллаш ва ҳ.к.).

 

Янги ахборот технологиялар тушунчасида эса, хар хил воситалар, жумладан телефон, телеграф, телекоммуникация, факс ва бошқалар ёрдамида маълумотлар узатувчи коммуникация технологиялар тушунилади.

Янги ахборот технологиялари деб  фойдаланувчининг интерфейслар орқали компьютер ва телекоммуникация воситаларидан фойдаланиш технологиясига айтилади.

Ахборот технологияси жамиятнинг ахборот ресурсларидан фойдаланиш жараёнининг энг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Ҳозирги вақтга келиб у бир нечта эволюция босқичларидан ўтди, бу босқичларнинг алмашиниши асосан илмий-техника тараққиётининг ривожланиши, ахборотни қайта ишлашнинг янги техник воситалари пайдо бўлиши билан белгиланади. Шахсий компьютер замонавий жамиятда ахборотни қайта ишлаш технологиясининг асосий техник воситаси бўлиб хизмат қилади, у технологик жараёнларни қуриш ва фойдаланиш концепциясига ҳам, натижали ахборот сифатига ҳам жиддий таъсир ўтказди. Ахборот соҳасига шахсий компьютерни жорий этиш ва алоқанинг телекоммуникация воситалари қўлланиши ахборот технологияларининг ривожланишида янги босқични белгилаб берди ва оқибатда «янги», «компьютер» ёки «замонавий» синонимларидан бирини қўшиш ҳисобига унинг номини ҳам ўзгартирди.

«Янги» сифати бу технологиянинг эволюцион характерини эмас, балки новаторлик характерини таъкидлайди. Уни жорий этиш шу маънода новаторлик ҳисобланадики, у ташкилотларда фаолиятнинг хилма-хил турлари мазмунини сезиларли даражада ўзгартиради. Янги ахборот технологияси тушунчасига коммуникация технологиялари ҳам киритилган, улар ахборотни турли воситалар билан, хусусан  телефон, телеграф, телекоммуникациялар, факс ва бошқалар орқали узатишни таъминлайди. Янги ахборот технологиялари (ЯАТ) – фойдаланувчи ишининг «дўстона» интерфейсли ахборот технологияси бўлиб, бунда шахсий компьютерлар ва телекоммуникация воситаларидан фойдаланилади.

"Компьютер" сифати уни амалга оширишнинг асосий техник воситаси компьютер эканлигини таъкидлайди. Янги (компьютер) ахборот технологиясининг учта асосий тамойили:

·        компьютер билан интерактив (мулоқот) иш режими;

·        бошқа дастурий маҳсулотлар билан интеграциялашганлиги;

·        маълумотларни ҳам, вазифаларнинг қўйилишини ҳам ўзгартириш жараёнининг мослашувчанлиги.

 

Компьютер ахборот технологияси атамасини эмас, балки янги атамасини анча аниқроқ деб ҳисоблаш зарурга ўхшайди, чунки у унинг тузилишида наафақат компьютерлардан фойдаланишга асосланган технологияни, балки бошқа, айниқса телекоммуникацияларни таъминлайдиган, техника воситаларга асосланган технологияларни ҳам акс эттиради.

 

Маълумотларни қайта ишловчи ахборот технологиялари

Характеристикаси ва қўлланилиши

Маълумотларни қайта ишловчи ахборот технологиялари, олдиндан мавжуд бўлган маълумотлар ва алгоритмлар устида  бошқа стандарт процедураларга эга бўлган топшириқлар бажариш учун хизмат қилади

Бу технология юқори малакага эга бўлмаган фойдаланувчиларда кўп учрайдиган

қийин вазифаларни бажаради

Асосий компонентлари

АТ унинг учун  асосий муҳит ҳисобланадиган ахборот тизимлари билан узвий боғлиқдир. Бир қарашда дарсликка киритилган ахборот технологияси ва тизимлари тушунчаси ўзаро жуда ўхшашдек туюлиши мумкин. Лекин аслида бундай эмас.

АТ компьютерларда сақланадиган маълумотлар устида мураккаблик даражаси турлича бўлган босқичлар, ҳаракатлар ва операцияларни бажаришнинг аниқ регламентланган қоидаларидан иборат бўлган жараён ҳисобланади. АТнинг асосий мақсади  дастлабки ахборотни қайта ишлаш бўйича мақсадли ҳаракатлар натижасида фойдаланувчи учун зарур бўлган ахборотни олишдан иборатдир.

Ахборот тизими таркибий қисмлари компьютерлар, компьютер тармоқлари, дастурий маҳсулотлар, маълумотлар базаси, одамлар, алоқанинг турли техник ва дастурий воситалар ва ҳ.к.лардан иборат бўлган муҳит ҳисобланади. Ахборот тизимининг асосий мақсади – ахборотни сақлаш ва узатишни ташкил этиш. Ахборот тизими ахборотга ишлов беришнинг одам – компьютер тизимидан иборатдир. Ахборот тизимининг функцияларини унга йўналтирилган  АТни билмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди. АТ ахборот тизими соҳасидан ташқарида ҳам мавжуд бўлиши мумкин.

Шундай қилиб, АТ анча кенг тушунча бўлиб, ахборот жамиятида ахборотни ўзгартириш жараёнлари тўғрисидаги ҳозирги замон тасаввурларини акс эттиради. Иккита ахборот технологиясини – бошқарув ва компьютер технологиясини оқилона қўшиб олиб бориш  ахборот тизими муваффақиятли ишлашининг гаровидир.

Юқорида қайд этилганларни умумлаштириб, компьютер технологияси воситалари ёрдамида амалга ошириладиган ахборот тизими ва технологиясининг илгаригиларга нисбатан бирмунча торроқ тушунчасини таклиф этамиз.

Ахборот технологияси – ходимларнинг ахборотга компьютерда қайта ишлов бериш бўйича аниқ белгиланган мақсадга йўналтирилган ҳаракатлари мажмуидир.

Ахборот тизими – компьютер ахборот технологияларидан фойдаланадиган ахборот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш учун одам–компьютер тизими.

Назорат саволлари

1.     Технология нима?

2.     Жараёнга таъриф беринг.

3.     Ахборот технологияси нима?

4.     Ахборот тизими билан ахборот технологиялари орасида нима фарқ бор?

5.     Янги ахборот технологияси нима?

6.     Маълумотлар базасига таъриф беринг?

7.     Маълумотларни қайта ишловчи ахборот технологиялари характеристикаси ва қўлланилиши тушунтиринг.

8.     Маълумотлар базасида маълумотларни қайта bikfi sfylfq амалга оширилади?