Режа
1. Ахборотни тўплаш ва дастлабки ишлов бериш
кичик тизими.
2.
Ахборотга ишлов
бериш кичик тизими.
3.
Узоқлашган
терминал.
4. Ахборот тизимини
яратиш.
Калит сўзлар.
Автоматлаштирилган ахборот тизимлари (ААТ), Ахборотга ишлов бериш кичик тизими,
маълумотни киритиш кичик тизими, узоқлашган
терминал.
Ҳар қандай автоматлаштирилган ахборот тизимлари (ААТ) ташқи муҳит қуршовида ишлайди, у ААТ учун киритиладиган ахборот манбаи ва чиқадиган ахборотнинг истеъмолчиси ҳисобланади. Ахборот оқими ААТ доирасида, тизимга киришдан бошлаб ундан чиқишгача ишлов беришнинг бир нечта босқичидан ўтади. Ахборотга ишлов беришнинг энг йирик босқичи ахборотни тўплаш, рўйхатга олиш ва дастлабки ишлов бериш, алоқа канали бўйича манбадан компьютерга узатиш, машина элтувчиларига ўтказиш, ахборот фондларини яратиш ва сақлаб туриш, машина ичида ишлов бериш ва чиқариладиган шаклга келтириш, алоқа канали бўйича компьютердан фойдаланувчига узатиш, фойдаланувчи қабул қилиши учун яроқли шаклга ўзгартиришдан иборат.
Ахборотни
тўплаш ва дастлабки ишлов бериш кичик тизими ахборотга
дастлабки ишлов бериш бўйича бир қатор операцияларни бажаради. Бу кичик тизим
доирасида объектлар тўғрисида объект учун табиий бўлган шаклда, яъни табиий
тилнинг сўзлари ва символлари, умумий қабул қилинган саноқ тизими рақамларида
тақдим этилган дастлабки ахборотни (масалан, кадрларни ҳисобга олиш бўйича
варақа мазмуни, беморни тиббий текшириш натижалари, мақолаларнинг матнлари,
товар-транспорт юкхатлари мазмуни ва ҳоказо) тўплаш амалга оширилади.
Махсус текширувлар натижасида ахборот тизимининг ахборот
фондида ҳали мавжуд бўлмаган маълумотлар танлаб олинади. Бу билан тизимда
ахборот такрорланишининг олди олинади. Дастлабки ахборотнинг тизимга кейин
киритилиши зарур бўлган элементларига дастлабки ишлов берилади, яъни тизимда
қабул қилинган муайян шаклга ва форматга келтирилади: махсус бланкаларга
ёзилади, белгиланган шаклдаги жадвалларга киритилади, ҳужжатли ахборот учун
муайян қоидалар бўйича аннотация ва библиографик баёни тузилади, физик
параметрлари бирликларнинг ягона
тизимига келтирилади. Дастлабки
ишлов беришдан ўтган ва муайян тарзда шаклга келтирилган ахборот элтувчиларда,
аксарият ҳолларда, қоғозда қайд этилади.
Ахборотни тўплаш
ва дастлабки ишлов бериш кичик тизимидан олинадиган ахборот компьютерга бевосита
киритиш учун ярамайдиган шаклда берилади. Киритиш кичик тизимининг
вазифаси уни компьютерга киритиш, шунингдек ахборотнинг тўғри кўчирилиши ва
юзага келган хатоларни назорат қилиб туришдан иборат бўлади.
Замонавий компьютерларда
ахборотни киритиш учун кўпинча компьютер билан махсус тармоқ воситалари орқали
боғланган дисплей ва алоқа каналларидан
фойдаланилади.
Компьютерга киритилган ахборот машина
хотирасига жойлаштирилади ва ахборот тизимининг ахборот фондини ҳосил қилади.
Ахборот фондининг элементлари билан ишлов беришнинг турли операциялари: мантиқий
ва арифметик, саралаш ва қидириш, юритиш ва тузатиш операциялари бажарилади.
Натижада ахборот фондининг долзарб ҳолатда сақланиши таъминланади, шунингдек
ишлов бериш топшириғига мувофиқ бўлган чиқиш ахбороти шакллантирилади. Ахборот
массивларини шакллантириш (структуралаштириш) ва сақлаб туриш, шунингдек
ахборотга ишлов бериш бўйича барча амаллар ахборотни сақлаш ва ишлов бериш
кичик тизими таркибига кирадиган дастурлар мажмуи бошқарувида амалга оширилади.
Бу кичик тизим ташқи хотира қурилмаларида ахборотни жойлаштириш ва ундан
фойдаланиш имкониятини таъминлайди.
Ахборотни сақлаш ва ишлов бериш кичик тизими, кичик тизимнинг ишини
амалга оширувчи техник воситалар (шу жумладан, компьютернинг ўзи ҳам), шунингдек
ахборот массивлари ахборотга ишлов бериш ва сақлаш тизими (АИСТ) га бирлашади.
АИСТ ўз ичига ахборот
массивлари, уларни ташкил этиш ва ишлов бериш усуллари, методлари ва
алгоритмлари, тегишли дастурий ва техник воситалар мажмуини олади. АИСТ ташқи
муҳит билан киритиш-чиқариш воситалари ёрдамида алоқа қилиши АИСТ доирасида ҳал
қилинадиган бир қатор вазифаларни кўриб чиқишда бу воситаларни ҳам албатта
ҳисобга олиш зарур.
Ахборотга ишлов бериш кичик тизими адабиётларда кўп ҳолларда маълумотларга
ишлов беришнинг автоматлаштирилган тизими (МИАТ) деб аталади, бунда
«маълумотлар» тушунчаси «ахборот» тушунчаси билан синоним деб
ҳисобланади.
«Ахборот» тушунчасидан одатда хабарнинг мазмун-моҳиятини
таъкидлашни истаган ҳолатларда фойдаланилади. Лекин АИСТ нинг асоси бўлган
компьютер ҳозирча ишлов берилаётган хабарларнинг маъносини идрок қилишга қодир
эмас. Компьютерларга нисбатан кўпинча «маълумотлар» тушунчаси қўлланилади ва
компьютер машина элтувчиларда тақдим этилган маълумотлар билан операцияларни
бажаради, дейилади. Бунда ҳар қандай белгилар тўплами, унинг мазмунидан қатъи
назар, маълумотлар ҳисобланади. Маълумотларга муайян маъно бериб, уларга ишлов
беришни ахборотга ишлов бериш деб қабул қилинади. Шунинг учун бундан буён
«ахборот» тушунчасидан асосан маъновий мазмуни муҳимлигини таъкидлаш зарурияти юзага келган ёки у
ўзбек адабиётида кенг қўлланиладиган ва ўрнашиб қолган сўз бирикмалари таркибига
кирган ҳоллардагина фойдаланамиз.
Ахборотни чиқариб бериш ва тасвирлаш кичик тизими (чиқариш тизими)
берилган сўровга жавобни чиқариб беришни таъминлайди, бунда уни фойдаланувчи
қабул қилиши учун қулай шаклда тақдим этади. Кичик тизим таркибига чиқариб
бериладиган хабарнинг зарурий шаклини таъминлаб берадиган дастурлар мажмуи ва
чиқариб берилаётган ахборот қайд этиладиган (акс этадиган) техник воситалар
киради. Сўровга жавоб босиш қурилмаси, дисплей, график тузгич, турли табло ва
индикаторлар ёрдамида чиқариб берилиши мумкин.
Узоқлашган
терминал — бу
марказий компьютердан уни бевосита улаш имкониятини истисно этадиган масофада
узоқда жойлашган киритиш-чиқариш қурилмасидир. Терминал компьютер билан
маълумотларни узатиш канали ёрдамида боғланади. Терминалдан олинадиган ахборотни
компьютерга бевосита киритиш мумкин. Узоқда жойлашган терминаллар сифатида
шахсий компьютерлар, терминаллар, телетайплар, махсус терминаллар ва
абонент пунктларидан фойдаланилади.
Кичик
алоқа тизими терминалларнинг марказий компьютер билан ўзаро алоқасини
таъминлайдиган ва унга масофадаги терминални бошқариш имконини берадиган
дастурни ҳам ўз ичига олади.
Ахборот
тизимини яратиш
Ахборот тизимини қандай яратиш мумкин, деган саволига
жавоб берайлик. Бу ҳақиқатан ҳам
аксарият замонавий корхоналарда, уларнинг қандай бизнес билан шуғулланишидан
қатъи назар, ҳал қилиниши зарур бўлган муаммодир. «Ахборот тизими»
атамаси
бизнес юритишни
енгиллаштирувчи ёки «автоматлаштирувчи» дастурий маҳсулотлар синфига киради.
Агар
тизим бизнесни
ахборот билан таъминлаш йўли билан қўллаб-қувватласа, «ахборот» тизими
деб аталади (ҳар қандай одам ҳам зарур ахборотларни олиб туришга қанча куч ва
маблағ сарфланишини яхши билади). Тегишли дастур, агар у биттадан ортиқ (баъзи
ҳолларда кетма-кет, баъзан эса параллел) функцияни бажарса (омбор хўжалигини юритишни
қўллаб-қувватловчи ахборот тизимлари кенг тарқалган мисоллардан бири
ҳисобланади: улар омборга товарлар келиб тушиши, харидорга товарлар берилишини
кузатиб туради, шунингдек омборда ҳар бир маҳсулотнинг зарурий миқдори
мавжудлигини назорат қилади) «тизим» деб аталади.
.
Тизимларни
яратиш жараёни тизимларнинг яратилиш
даври (system
development
life
cycle)
дейилади, чунки бу
жараён билан
боғланган
фаолиятлар
давомийдир. Тизимларнинг яратилишида йўл қўйилган
хато қанчалик кеч аниқланса, шунчалик уни тузатиш кимматга тушади, чунки олдин
қилинган ишлар ҳам яна кўриб чикилиши зарур бўлади. Ана шунинг учун тизимлар яратилиши жараёнини босқичларга
бўлиб, тизимлар яратишда маълум методлар ишлаб
чиқилган.
Анъанавий тизимларни яратиш даври услуби (уни яна “Шаршара” модели деб номлашади) қуйидаги босқичлардан иборат:
3.2-расм. Анъанавий тизимларни яратиш даври
услуби
шаршара
модели
3.3-расм.
Прототип усулининг модели
Назорат саволлари
1.
Автоматлашган ахборот
тизимлари деганда нимани тушунасиз? |
2.
Узоқлашган терминал
нима? |
3.
Ахборот тизимларини
ташкил этиш шаршара усули афзалликлари ва камчиликларини нималардан
иборат? |
4.
Ахборот тизимларини
ташкил этиш прототип усули
афзалликлари ва камчиликларини нималардан
иборат? |
5.
Ахборот тизимларини
техник тузилишига қараб бўлиниши |
6.
Ахборот тизимларини
хаётда қўллаб қандай натижалар олиш
мумкин? |
7.
Ахборот тизимларининг
ишлаш жараёни схемаси |
8.
Автоматлашган ахборот
тизимлари қандай ишлайди? |