Режа:
1. Бизнес
ахборот тизимлари.
2. Электрон
тижорат
3. Транзакция
4. Бошқарув тизимлари
5.
Ахборот-мантиқий
тизимлар
Калит
сўзлар
Электрон
тижорат, транзакция, транзакцияларни қайта ишлаш тизимлари, бошқарув тизимлари, ахборот
мантиқий тизимлар, ахборот хисоблаш тизимлари.
Бизнесда ишлатиладиган қуйидаги ахборот тизимлар турлари
мавжуд: электрон тижорат тизимлари, транзакцияларни қайта ишлаш (processing),
бошқарув ахборот тизимлари,
қарорларни қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимлари. Ундан ташқари баъзи
ташкилотлар махсус-мақсадли тизимларни ишлатадилар: сунъий интеллект, эксперт
тизимлар, виртуал воқелик ва бошқалар.
Электрон
тижорат – ахборот
технологиялари ёрдамида амалга ошириладиган товарларни сотиш, ишларни бажариш ва
хизмат кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолияти. Электрон тижоратни тўрт йўналишга
ажратиш қабул қилинган: бизнес бизнесга (busines-to-business); бизнес
истеъмолчига (business-to--consumer); бизнес маъмуриятга
(business-to-administration); истеъмолчи маъмуриятга
(consumer-to-administration). Шунингдек, кейинги вақтда истеъмолчи истеъмолчига
(consumer-to-consumer) ва истеъмолчи бизнесга (consumer-to-business) моделлари
ривож топмоқда.
2.1--расм Ўзбекистон хом-ашё биржасининг веб-сайти
Транзакцияларни
қайта ишлаш тизимлари.
Ўтган асрнинг 50-чи йилларидан бошлаб компьютерлар
бизнесда ҳар кунги майда, кўп меҳнатни талаб қиладиган ишларда
ишлатила бошланган.
Транзакция мижоз амалга оширган тўлов, ишчига тўланган иш ҳақи.
Транзакцияларни
қайта ишлаш тизими - бу
бизнес транзакцияларини сақлаб қолиш ва қайта ишлаш учун фойдаланиладиган
одамлар, жараёнлар, дастурлар, маълумот базалари ва ускуналар билан ташкил
этилган тўпламдир.
Бошқарув
тизимлари турли-туман бошқарув ва техник-иқтисодий масалаларни
ҳал қилиш учун мўлжалланган. Одатда бу тизимлар корхоналар, ташкилотлар,
тармоқлар (масалан: касалхоналар, автоматлашган омборлар, моддий-техника
таъминоти ва заҳира қисмларини бошқариш, кадрларни ҳисобга олиш ва бухгалтерия
ҳисобининг ахборот тизимлари) автоматлаштирилган бошқарув тизимлари (АБТ)
доирасида ишлайди. Кўпинча бу тизимлар айрим соҳаларга хизмат кўрсатади ва
мустақил ҳисобланади, яъни ўзининг ахборот фонди, алгоритми ва дастурий
таъминотига эга бўлади.
Бошқарув тизимлари интеграциялашган, маълумотлар базаси
тамойили бўйича қурилган бўлиши мумкин. Бундай тизимлар корхонадаги айланиб
юрувчи бутун ахборот оқимига ишлов беради ва корхонанинг ресурсларидан оқилона
фойдаланган ҳолда унинг бир маромда ва режали ишлашини таъминлашга йўналтирилган
бўлади.
2.2-расм. OpenOffice дастурининг бошкарув тизимида қўлланилиши
Ахборот-ҳисоблаш
тизимларида
сақланаётган ахборотдан турли ҳисоблаш операциялари билан боғлиқ вазифаларни ҳал
қилиш учун фойдаланилади. Бундай вазифаларга статистик ҳисобот ва таҳлил,
об-ҳаво ва конларни прогнозлаш,
ташҳислаш (касалликларга ташҳис қўйиш, ускуналарнинг носозликлари сабабларини
аниқлаш) кабилар киради. Автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари (АЛТ) доирасида
ишлайдиган ахборот тизимларини ҳам ахборот-ҳисоблаш тизимларига киритиш мумкин.
Автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари асбобсозлик ва машинасозлик,
радиоэлектроника ва кемасозликда турли лойиҳалар ҳисоб-китобларини бажаради,
элементлар, схемалар, қурилмаларнинг параметрларини мақбуллаштириш вазифаларини
ҳал қилади.
Ҳисоблаш тизимларининг функциялари ахборот тизимларининг
бошқа турларига ҳам хос бўлиши мумкин.
Ахборот-мантиқий
тизимлар бошқа
тизимлардан фарқли ўлароқ илгари бевосита шаклда тизимга киритилмаган, балки
тизимдаги мавжуд ахборот массивларини мантиқий таҳлил қилиш, умумлаштириш,
маълумотларни қайта ишлаш асосида ишлаб чиқиладиган ахборотни бера олади. Бундай
тизимлар муайян даражада мутахассис-тадқиқотчи меҳнатининг ўрнини босиб,
илмий-тадқиқот масалаларини ҳал қилиши мумкин. Уларни баъзан интеллектуал
тизимлар деб атайдилар, чунки уларни ишлаб чиқишда сунъий интеллект
назарияси қоидаларидан фойдаланилади.
Юқорида кўриб чиқилган барча тизимларда
фойдаланувчиларнинг, шу жумладан, ҳисоблаш техникаси соҳасида мутахассис
бўлмаган фойдаланувчиларнинг тизим билан ўзаро муомала қилиш воситаларини
ривожлантириб бориш зарур. Бу воситалар ёрдамида фойдаланувчи ўз сўровларини
шакллантиради, уларни тизимга киритади, тизим унга бераётган ахборотни қабул
қилиб олади.
Турли
тизимларда бу вазифа турлича ҳал қилинади. Баъзи тизимларда амалга оширилиши
мумкин бўлган сўровларнинг қатъий белгиланган рўйхати мавжуд бўлади.
Фойдаланувчи унинг талабларига имкон қадар тўла жавоб бера олиши мумкин бўлган
сўровни танлайди ва уни тизимга кўрсатади. Бундай
тизимлар намунали
(стандарт) сўровли тизимлар деб аталади.
Назорат саволлари
1.
Бизнес ахборот тизимларининг
қандай турларини биласиз? |
2.
Ахборот тизимларида асосий
тушунчалар |
3.
Электрон тижорат
нима? |
4.
Электрон тижоратнинг қандай
турлари мавжуд? |
5.
Ахборот тизимларининг
ривожланиш босқичлари. |
6.
Транзакция
нима? |
7.
Транзакцияларни қайта ишлаш
тизимларига таътиф беринг? |
8.
Тизимларда, бошқарув деганда нимани
тушунасиз? |
9.
Ахборот мантиқий
тизимлар деб
қандай тизимларга айтилади? |