17-маъруза

Мавзу: Электрон дарсликлар яратиш технологияси. Масофадан ўқитишнинг программа ва техник воситалари

Режа:

1.Электрон  дарслик яратиш асослари

2. Электрон    қўлланма  тузилмаси

3. Кўргазмалилик - ўқитиш.

4. Электрон ўқув қўлланмани ишлатишга  тайёрлаш.

5. Электрон ўқув қўлланмани услубий таъминлаш.

         Калит Сўзлар

         Электрон қўлланма, тест, анимация, кўргазмалилик, ландшафт, электрон нашр, энциклопедия, визуаллик, гипперматн.

 

Электрон  ўқув  қўлланма  архитектураси  компьютерлаштирилган  ахборот  технологияларини  эгаллаш  харакатидир.  Полиграфик  нашрларни  нусхалашда,  ёзилган  CD-ROM  лар  ёки  Интернет  биргаликдаги  зарбасига  учради.  Бу  албатта  отсиз  сакрашга  ўхшайди  чунки  ҳеч  қандай  қоғозбозликсиз  электрон  йўллар  оқали  нашр  қилиш  ёки    кўпайтириш  имконияти  бор. 

Тақдим  этилган  маълумотлар  янги  шаклда,  электрон  ўқув  қўлланма  да  тасвирланади.  Электрон  ўқув  қўлланманинг  биринчи  шакли  матн  кўринишида  ишлаб  чиқилди  Ҳозирда  эса  унинг  кўриниши  мураккаб  ҳолга  етиб  келди.  Электрон  ўқув  қўлланмага  ҳозирда  матн,  овоз,  мусиқа,  видео  ва  бошқа  интернет  тармоғи  имкониятлари  қўшиб  борилмоқда.  У  телевизион  ва  радио  узатиш  имкониятига  эга.  Мультимедиа  ўқувчи   ўқитувчиларнинг  экран  дизайнига  бўлган  муносабатини  камайтирди.  Тан  олиш  керак  маълумотлар  фойдаланувчиларга  янги  имкониятлар  билан  берилмоқда.  Шу  билан  бир  қаторда  ҳар  хил  кўринишдаги  муаммолар,  боғлиқликлар,  масалан,  фойдаланиш  манбалари  етишмайдиган,  махсус  билимларни  пулга  олишларидир.  Бу  муаммонинг  ечимини  такрорланмас,  энг  замонавий  электрон  ўқув  қўлланмалар  кўрсатиб  берди. Замонавий  ахборот  технологиялари  тараққиёти  стратегияси  йўналишни  маълумотдан  билимга  белгилайди.  Компьютер  дастурлари  билимларни  ташиш  вазифасини  бажаради  деган  фикр,  фақат  маълумот  ёки  унинг  шакли,  белгиланган  бутунлик  таъминланади.  Дарҳақиқат  биринчи  электрон  ўқув  қўлланмада  алгоритмлаш  амалга  оширилиб,  муаллиф  бутун  ўқитишни  шакллантиришга  эришди.  Бу  электрон  ўқув  қўлланма  эволюциясига  мультимедианинг  тараққиёти  сабаб  бўлди.  Аммо  айнан  у  фойдаланувчилар  ахборот  ресурсларининг  келажагини  белгилайди.  Энг  яхши  электрон  ўқув  қўлланмаларда  чуқур  маъно,   яна  методик  ва  панд – насиҳат  даражаси  стратегия  ва  алгоритмига  эга.

Ландшафт

Электрон  ўқув  қўлланма  маълумотлар  фазосининг  элементи  ҳисобланади.  У  фойдаланувчилар  манбалари,  бошқа  электрон  ўқув  қўлланма,  инсоният  яралиши,  давлат,  нашрий  ва  етказиб  берувчиларнинг  маданиятини  белгилаб  беради.

Тан  олиш  керак,  ўқитувчи,  ўқувчи,  она – она,  синфдош  юзасидан    инсоният  яралиши  мактаб  таълими  учун  маълумот  ечимини  бажаради.  Ўрта  мактаб  даражасида  юқори  обрўли  шахс  вазифасини  ўқитувчи  бажаришини  тан  олиш  керак.  Қандай  замонавий  электрон  ўқув  қўлланма  бўлмасин,  агар  у,  ота – оналар  йиғилишида  ўқитувчи  томонидан  тавсия  этилмаса,  ўқувчига  бу  ўқув  қўлланмадан ҳеч  қандай  қўшимча  имкониятлар  етиб  бормайди.  Камчилиги,  ўқитувчи  ўқувчини,  ота – оналар ва  ўқувчиларнинг  ўзлари  ҳам  савдо  тармоқлари  ёки  ИНТЕРНЕТга  кириб  қолишларига  сабабчи  бўлшлари мумкин.  Бугунги  кунда  жиддий  нашриётлар  четлатилиб,  электрон  ўқув  қўлланмага  қаратилган  лекин  сотилиши  мумкин  бўлган,  ўқитишга  мўлжалланган  маълумотлардан  ташкил  топган  бўлиши  керак.  Ягона  мўлжал  нарх  ва  тижорий  реклама,  дўст  ва  танишлар  маслаҳатларидан  иборат.  Ўқитувчи  биладики  электрон  ўқув  қўлланма  кичик  уй  компьютерларига  ҳам  мос  бўлиб   у  тармоқсиз  ишлаши  ҳам  мумкинлигини  ҳисобга  олиб  ўқувчиларга  мустақил  ўқишларни  уйга  бериши  ҳам  мумкин  бўлди.

Асосий  шакллар

Электрон  ўқув  қўлланма  яратиш  муаллифнинг  таланти  ва  усталигига  боғлиқ  бўлиб,  ҳар  қандай  мураккаб  тизимларни  яратиш  имкониятини  беради.  У  албатта  яхши  жиҳозланган  ва  элементлари  тартибли  жойлашган  бўлиши  керак.

Тест.  Ташқаридан  қараганда  у  оддий  электрон  ўқув  қўлланмага  ўхшайди.  Асосий  қийинчиликни  саволларни  йиғиш  ва  шакллантириш,  саволларга  жавобларни  мослаштириш  ташкил  этади.  Яхши  тестдан  билим  объектив  картинасини,  фикрлаш  ва   фан,  белгиланган  предмет  соҳасини  эгаллашда  фойдаланилади.  Худди  тўғри  қўйилган  ташхис  саломатликнинг  биринчи  қадами  саналганидек,  объектив  тестдан  ўтказиш  билим  чўққисига  эришишнинг  оптимал  йўлини  белгилайди.

Энциклопедия.  Бу  электрон  ўқув  қўлланманинг  омбор  кўринишидир.  Тузилиш  сатҳида  энциклопедия  атамаси  маълумот,  электрон  ўқув  қўлланмада  марказлаштирилиши  тушунчасини  беради.

Электрон  нашр – бу  график,  матн,  рақамли,  мусиқали,  видео,  фото  ва  бошқа  ахборотларни  ва  яна  фойдаланувчилар  учун  босма  хужжатлар  йиғиндиси.  Электрон  нашрдан  электрон  ташувчилар  -  магнитли (магнит  тасма,  магнит  диск),  оптик (CD-ROM,  DVD,  CD-R)  ва  яна  компьютер  тармоқларидан  фойданиш  мумкин. 

Электрон  ўқув  нашр  -  илмий  малакавий  билимлар  майдонида    тизимлаштирилган  материалларда  ташкил  топган  бўлиб,   бу  майдонда  ўқувчи,  студентларнинг  билимларини  фаол  равишда  ўстириб  бориш   таъминланади.Электрон  ўқув  қўлланма  юқори  даражада  фойдаланиш  ва  бадиий  кўргазмага  мўлжалланган  бўлиб,  тўлиқ  ахборот,  методик  кўрсатмалар  сифати,  техник  фойдаланиш  сифати,  аниқлик,  мантиқийликка  эга.

Ўқув  қўлланма  -  ўқув  нашри,  ўқув  тартиблари  тизими  ёки  унинг  бўлими,  қисми.

Электрон  ўқув  қўлланма  -  асосий  электрон  ўқув  қўлланма  юқори  методик  ва  илмий  даражада  яратилади.  У  электрон  кўринишда  бўлиб,  бунда  илмий  тезника  ривожи  ва  юқори  сифат  мавжуд.

Гиперматн  -  бу  матн  электрон  шаклда  ва  белгиланган  тизимлар  алоқасининг  кўриниши.  У  дарахт  кўринишида  бўлади.

Компьютерлаштирилган  тушунтириш  -  тушунтириш  тури,   аниқлик  ва  равшанликдан  фодаланиш,  саволларга  индуктив  ақллилик  ва  шакллантирилган  тушунчалар  йўли  билан  “ҳа”  ёки  йўқ  типидаги  жавоблардир.

Компьютерлаштирилган  ечим  -  ечим  методи, оддий  ва  ягона  йўл  билан  бажарилади,  компьютерсиз  қабул  қилиб  бўлмайди  ва  шунинг  билан юқори  тезлик  ва  ҳисоблаш  талаб  қилинади.

Визуаллик  -  расм,  гарфик  ва  ҳаракатларнинг  аниқ  шаклидаги  кўриниши.

             Электрон  ўқув  қўлланмага  таъриф

Замонавий  таълим  тараққиёти  шундай  имкониятларга  яратилган  компьютер  пакетларидан  ташкил  топиши  мумкин,  уйда  шахсий  компьютерларда,  мустақил  ишлаш  учун  жиҳозланган  олийгоҳларда,  компьютер  синфларида,  ётоқхоналарда,  махсуслаштирилган  малакавий  аудиторияларда  фойдаланишимиз  мумкин.

Электрон  ўқув  қўлланма  -  ўқув  адабиётининг  янги  жанри.

Электрон  ўқув  қўлланма  (ҳатто  энг  зўр)  китоб  шаклига  алмаштириш  шарт  ҳам,  керак  ҳам  эмас.  Экранлаштирилган  ўқув  адабиётининг  бу  жанри  мутлоқо  янгидир.  Китобни  худди  фильм  томоша  қилгандек  тушуниш  мумкин.  Бу  жанрни  янгилаш  ҳам  осон, ҳам  қулай  бўлиб,  қидириш  тизимига  эга.  У  ўзида  бой  маълумотлар  видео,  картинка,  маълумотномалар, матнлар  жой  олган.

Электрон  ўқув  қўлланма  максимал  даражада  тушуниш  ва  тушунтирилишга  эга  бўлиши,  инсон  мияси,  онгига  нафақат  эшитиш  балки  кўриш  орқали  етиб  бориши,  компьютер  тушунтиришидан  фойдаланиш  керак.

Ташкил  қилувчи  матнлар  ҳажми  чегараланган  бўлиши  керак.

Кўргазмалилик - ўқитиш.

Кўргазмалилик тушунчаси.

 Унинг турлари ва функциялари Я.Каменский VII асрдаёқ кўргазмолиликни шундай таърифлайди: хар бир нарсани ҳиссиётлар билан англаш, ўрганилаётган объетни ҳис-туйғулар оркали англаш, макет ва моделларни ўқувчилар орқали кузатиш, ўқитиш кўргазмалилигини аввал  аниқ объектни англаш деб тушунилган, масалан: реал предмет ва ҳодисалар ўз бошланғич кўринишида машиналар моделлари, кўргазмали (тарқатма материал, жадваллар, ва айрим чизмали дастурлар, ўқув кинофильмлар. Замонавий дидактика шуни таъкидлайдики, кўргазмалилик тушунчаси бу нафақат конкрет визуал предметларга таяниш, балки моделларга ҳам модель - бу нима? Одатдаги кўргазмалиликдан фарқи нимада? Модель - бу объект ёки объектлар турларининг шартли кўриниши. Ўрганилаётган объектнинг ташқи кўриниши хақида тасаввур ҳосил қилувчи натурал предметлар англатади. Модель эса фақат ҳодиса ва жараённинг ай­рим, зарур бўлган томонларини кўрсатади. Бу томонлар тўғри акс эттирилиши зарур, ўрганилаётган ҳодиса учун изоморф.

Ўрганиш воситари кўргазмали бўлиши учун ҳодиса моделга айлантирилиши керак, унинг асосий хоссаларини  кўрсатиш (яъни модель ўрганилаётган ҳодисага изоморф бўлиши керак), моделнинг тушунарлилигини таъминлайди. Изоморфлик ва оддийлик бу кўргазмалиликнинг фарқли томонлари, ўқув моделларининг теория тушунчалари шаклланишидаги ўрни Давыдо орқали илмий фикрлаш асоси деб топилди. Ўқув моделларини у кўргазмалилик ва тушунча уйғунлиги деб таърифлайди. Моделлашни Давыдов кўргазмалиликни тўлдирувчи дидак­тик принцип  дейди.

Тасвирлар сони ва турлари.

Электрон дастурнинг мақсади - ўқув материалини ҳам­ма ютуқларини сақлаб қолиш эмас, балки компьютер орқкали тасвир учун кўргазмаларни танлаш. Тасвирий материал тури ва сони қайси тартибда танланади.

Бизнингча, ўқув матни тушунилиши қийин жойида тас­вир киритилади, қўшимча кўргазмали тасвир орқали мавзувий-мазмуний блокларининг уйғунлашиши ва тартиблашиши учун. Компьютер технология электрон дастурга ҳамма ахборотни сиғдириш мақсади қўйилмайди. Бу ўқувчини матн парчасини ўрганишдан чалғитади.

Талабага беқиёс озодлик бериш ҳавфли. Расмдан луғатга, бошқа гиперматнга кўчиш мақсадга мувофиқ эмас. Лекин, уни озодликдан маҳрум этиш хам керак эмас. Онгли келишув зарур ўқитиш усулидаги бир чизиқлик ёки модуллик яратилиши керак.

Гиперматнда ҳаракатли расмлар кўплиги, динамикаси бир чизиқлик билим олишни сусайтиради, бу анимация тўлиқ билим олишга ҳалақит беради.

Бир мавзуда нечта тасвир бўлиши керак?

Бу назарий ўқув дастурининг мазмуни ва характерига боғлик.

Кўргазмаларга бой бетлар ёки электрон матнлар кераклими?

Бир марта тасвир қўриб, кўп марта электрон матнни ўқигандан яхшироқ.

Мисол учун сиз юмуқ кўз билан нотаниш хонага кириб, ёнингиздагидан хонани тасвирлашни сўрайсиз, унга 3-5 секунд ичида кўргани маъқул. Хонани тасвир воситаси орқали қандай тасаввур этса бўлади? Тасвир сони ва бети аниқ белгиланмайди, қуйидаги факторлари асосланади:

       Ўқув матнини мазмуни ва характерига кўра;

       Ўқув услубига кўра;

       Ўқув муассасасига кўра.

Кўргазмали воситалар асосида ўқитиш таснифи. Мазмун ва характери бўйича тасниф 3 гуруҳга бўлинади:

1.     Тасвирли кўргазмалиликка:

      расмлар репредукцияси;

      архитектура ва ҳайкатарошлик фоторепродукцияси;

      ўқув матнлар учун яратилган ўқув расмлар;

      раем ва аппликациялар;

      видоепарчалар;

      аудиопарчалар;

      видеофильмлар киради.

2.     Шартли-чизмали кўргазмалиликка:

      жадваллар;

      схемалар;

      блок-схемалар;

      диаграммалар;

      графиклар;

      хариталар;

      планшетлар киради.

3.     Предметли кўрсатмалиликка:

      музей экспонатлари;

      макетлар;

      моделлар.

Ахборотни куз одига келтириш деб англаш жараёнига ёки кўз, ёки қулоқ, ёки бараварига иккаласи ёки ҳиссиётларни улашдир. Ўқув дастурини англаш унинг кўз олдига келтиришдан бошланади. Шунинг учун барча сезги органлари ишга тушади, шу туфайли тез ва осон ўқув матнини ўзлаштирилади. Тасвирий материал бўлиши кам, у тушунарли ва ўзаро боғланган, актуал бўлиши керак. Бунда тасвир воситаларидан фойдаланади.

Яхши жиҳозланган ўқув матни умумий ҳолатга ижобий таъсир этади. Ранга қизиқиш ошади. Диққат ва фаолият уйғуннашади, кузатувчанлик ва сезгирлик ошади, хотира тайерланади, фикрлаш жараёни енгиллашади, ўқув материали ўзлаштирилади.

 Жадваллар турлари.

Тасвирни оддий ва самарали воситаси бу жадваллар. Улар ёрдамида асосий мазмунни аниқлаш, ўрганилаетган материални осонлаштириш ва фикрни эслаб қолиш, тушунча ва қоидаларни умумлаштириш мумкин.

Димамик:

Доирали жадваллар - асосий чизма элементларидан бири бу доира. Услубий қиймати шундаки, материални композициясини осошлаштиради, чегаралаштиради ва умумлаштиради.

Схема - материалнинг график кўриниши, ҳодисаларнинг айрим  хоссалари шартли белгилар орқали берилади, алоқа ва мулоқотлар эса қисмларни ўзаро жойлаштирилиши ва икки томонлама кўрсаткичлар билан берилади.

Динамик — анимацион - объектнинг ҳаракати самарасини белгилашдир, турли статик жадвал тузишга имкон беради. Қулайлиги шундаки, материални қисмлаб бериш, оз-оздан, жадвални ўзгартириш имкони бор, бир элементни бошкаси билан ўзгартириш мумкин. Харакатли жадвалларни қулайлиги ўрганиш ва мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Ўкув ахборотини тақсимлаш, чизма тасвир объектлашни тўғри танлаш ҳаракатнинг самарасига олиб келади. Турли қисмли узатишларни тарқатиш имкони компьютер технологиялар орқали бажарилади.

Блок-схема.

Тасвирнинг ишртли-чизма турини кўриб чиқамиз. Схема бу материални чизма тасвири ҳодисалар қисмлари ва хоссалари шартли белгилар орқали берилади, алоқа ва мулоқотлар эса қисмларни ўзаро ўрнатилиши ва икки томонлама кўрсаткичлар орқали.

Жадваллар каби схемалар турли форматда бўлади, улар экран бетини қисмини эгаллайди, бутун бетни ёки бир неча бетли бўлади.

Чизма воситалар ёрдамида схемани яна шундай жихозласа бўлади:

       турли ранглар орқали;

       расмлар орқали;

       шрифтлар танлаш орқали;

       аниқ сонли қисмлар ва алоқалар орқали;

       схеманинг ҳаракатланиш самараси орқали;
Шартли-чизма  кўргазмалиликка  нафақат  схемалар,

балки график, диаграмма, апликациялар, схемали рас­млар киради.

Улар ходиса, воқеа, жараёнларнинг алоқа ва мулоқотларини аниқлашга ишлатилади, матн қисмини образли тасаввурини шакллантиради. Матниқий кетма-кетлик ва кўп объектларни тасвир орқали солиштириш ҳосил бўлади.

Схемалар бир неча турларга бўлинади:

Тушунча, жараён ва ҳодисаларни таркибий қисмларини  кўрсатувчи  мантиқий қисмлар  мантиқий  кетма-кетлигини аниқлайди.

Бошқа тасвирларни схематик тасвир билан таққослаш реал образ яратади.

Схемани аниқ тилга оид материал тўлдириши мумкин, лекин ҳажмини чегаралаш керак, чунки схема ортиқча юкланади, бу эса схеманинг қийматини йуқотади.

Гигиена нормасига келтирувчи схемалар енгиллашади, қачонки материал зич ўрнатилса ва шартли белгилар онгли жойлашса. Улар фикр ва диққатни жамлайди, мезонларини англатади, лекин аниқ хулосалар бермайди, фикрлаш фаоллиги талаб қилнади, мустақил, абстракт фикрлашга ундайди, қуйидаги талабларга риоя қилиш ке­рак:

Тушунтирувчи сўзлар камроқ ишлатилиши юқори, пастки ва жой қолдириш ранглар рангбаранглигини йўқотиш.

Таркибий қисмлар сони ва алоқалар матн парчаси мазмуни ва характерига мос бўлиши керак.

Схемалар турлари:
Статик ва ҳаракатли

 Анимация

Электрон дарелик босма ўқув материалини барча томонларини сақлаш ва замонавий технологияларни қўллашга имкон беради. Динамик тасвирга статик тасвирни кўз олдига келтириш. Анимация бу ҳаракат самарасини жорий этиш жараёнидир.

Анимация тезликда узатишни таьминлайди.

       матн ахборотини қисмлаб беради;

       тасвир қисмларини сўзсиз ҳаракатиинг жараёни;

       расм ҳаракати (сўзсиз);

       тарихий жанглар сўзсиз ҳаракатини;

       физик ва кимёвий жараёнлар;

       технологик жараёнлар техник конструкциялаш;

       табиий ҳодисалар жараёни;

       сиёсий ҳодисалар жараёни;

       социал ҳодисалар жараёни;

Анимация - объектлар ҳаракати ва ҳолларда сўзсиз ҳаракатларни чексиз ва амалий шароитлар яратади.

Анимация усуллари

Тасвирий кўргазмалиликни жорий этиш учун турли усуллар ишлатилади. Услубий томонидан олсак, тасвир эскизини жиҳозлаш ва яратишга оид усулларда тўхталамиз. Анимация самарасини қўллашда бир неча усуллар бор:

1.   Устма-устлик усули. Статик тасвирни танлаб, муаллиф уни бир таркибий қисмга бўлади ва уларни бир - бирига устма-уст келиш таркибини белгилайди. Динамик тасвир самараси жорий этилади. Бу объект харакатланмайди, лекин яшайди. Бундай тасвир йиғик ва образли тарзда қандайдир қаторни ёки ҳодиса кетма-кетлигини
таърифлаш учун ишлатилади. Назарий материални қисмлаб жорий этиш усули секинлик билан жадвал тузишда ишлатилади. Умумлаштириш ва ўқув материални тизимлашда ёрдам беради.

2.   «Кама» усули. Матн билан  тўлдирилган жадвал олдини ёпиқ, кейин секинлик билан очилади. Жадвал узра қора қоғоз ҳаракати тасаввури пайдо бўлади, жадвални қисмларини секин-оста очиб беради.

3 . «Кенгликдаги ҳаракат» усули.

Устма-устлик усулидан фарқи шундаки, қадамлар кетма-кетлигини таърифлайди, тасвир учун танланган объект экран кенлигида ҳаракатланади. Кўз олди қаторини асосини расмлар ташкил этади, расм репродукция ўқув расмлари ва видеоқисмлар. Анимация ва ранглилик яхши таъсир беради. Ўқувчи диққатини жамловчи рангли экран кузатиш диапазонини чегаралайди. Кадрлар ўзаро боғлиқ, кетма-кетликда берилади, мустақил ва автоном. Айрим кадрлар имзоси йўқ, уларни улаш ва қўшиш имконияти бор, ҳар хил тарзда берилади, бир тасвир орқали турли услуб қўлланади. Қисмларни танлаш имконияти назарий ўқув материални танлаш имконияти назарий ўқув материални тушунтиришда қулай. Масалан, 3 расмли кадр берилди, бир абзац мазмунини тасвирловчи. Бу абзацни ўқишда кетма-кет 3 расмли кадр чиқарилади. Ўқув мате­риални ўрганиш жараёнида тасвир сифатида анимация кадрлардан муаммоли саволлар узатиб, солиштириш жад-валлари тузилади. Тасвирлар шархлар билан кузатилади.

Электрон ўқув қўлланмани қайта ишлаш методик кўрсатгичи.

Биринчи қадамда элетрон ўқув қўлланмани қайта ишлаш учун нашриёт ёки электрон нашриёт танлаш керак.

-  Тўла стандартланган дастурга мос келади;.

-  Гипертекстларни  яратиши қулай;

-  Масала ва мисоллари  кўп;

-  Қулай форматли.

Иккинчи қадам: нашриёт билан келишувни тастиқлаш.(унга нархи ва сифати ҳам киради)

Учинчи қадам: кириш ҳақида. Яъни материаллар неча бўлимдан нима ҳақида эканлиги ҳақида.

Тўртинчи қадам: мавзуларни бшлимларга мослаб қўйилади. Модуляция ва гипертекст ўртасидаги алоқани аниқлаш.

Бешинчи қадам: гипертекст электрон форма  кўринишда келади.

Олтинчи қадам: талабаларга ва ўқитувчиларга  керакли бўлган,  электрон ўқув қўлланмаси яратилади. Энди электрон ўқув қўлланмаси мультимедия ёрдамида  кейинги мукаммалликга тайёр бўлади.

Еттинчи қадам: текст мультимедия маълумотлари билан алмашади.

Саккизинчи қадам: овозли текст яратиш.

Тўққизинчи қадам: тестларни диктафонда ёзиб олиш учун копьютерда қайта ишланади.

Ўнинчи қадам: визуализацияли текст яратилади.

 Электрон ўқув қўлланмани ишлатишга  тайёрлаш.

Шу қадамларнинг ишлашига қуйидаги мундарижалар киради:

-                  Тестлаш;

-                  Кўрсатмани эксплуатация бўйича ёзиш.

-                  Методик таъминлашни қайта ишлаш.

-                  Маълумотни регистрацияга тайёрлаш.

-                  Электрон ўкув қўлланмасини химоялаш ва тарқатиш.

Электрон ўқув қўлланмани услубий таъминлаш.

Агар электрон ўқув қўлланмани яратишда  методик маълумотларни қайта ишлаш кузатилмаса, ЭЎҚ қўлланма сифатидай ишлатилмайди. Замонавий ўқув маълумотларни янгилаштириш учун ҳаммага бир хил доступ бўлиши керак. Лекин домлалар янги технология билан ишлашга ҳали унча тайёр эмас. Чунки бу янги технология яратилиши билан  ўқув дастурларни, маърузаларни, амалиш ишларни  ўзгартирилиши керак.

Услубий  таъминлашнинг аҳамияти.

Агар бу методикани қўлласак ҳамма уйларда, хоналарда, аудиторияларда, ётоқхонада бўлиши керак. Лекин бизда ҳозирча бундай шароит йўқ. Компьютер орқали таълим олиш учун нафақат ҳаммада компьютер бўлиши компьютер яхши ишлашига ҳам шарт. Шу қўлланмани ишлатиш давомида фақат копьютердан ишламаслик керак, уй вазифаларни (масалан: математика фанидан мисол, масалаларни ечишни қўлда ечиш керак,) чунки тайёр дастурлар компьютерда бор. Компьютер талабани ялқовликка олиб келади. Лекин компьютер билан ишлаш ҳам осон ҳам вақт кам олади.

Саволлар

1.     Электрон қўлланма ўзи нима?

2.     Электрон қўлланма яратишга қандай талаблар қўйилади?

3.     Гипперматн нима? 

4.     Анимация нима учун керак?

5.     Кўргазмалилик тушунчаси?