Масофадан ўқитиш технологияси.  Масофавий таълим моделлари.

Режа:

1. Масофавий ўқитиш технологиялари

2. Масофавий таълим моделлари.

3. Масофавий таълимнинг Ўзбекистондаги ахволи

Калит сўзлар

Масофавий таълим, масофавий таълим модели, масофавий таълимнинг ютуқлари ва камчиликлари.

Масофавий ўқитиш технологиялари

  Кимки эскича ишласа, фан-техника янгиликларидан, Интернет имкониятлари ва юксак технологиялардан ортда қолса, унинг келажаги хам бўлмайди. Республикамизда бугунги кунда компьютер технологиялари ва Интернет тармоғини ривожлантиришга катта ахамият бериляпти. Шунга кўра, таълим тизимидаги ўқув юртларида информатика ва янги ахборот технологиялари фанларининг ўқилитиши - давр талаби бўлиб қолмоқда.

         Шак-шубхасиз, сўнги йилларда мутахасислар якдил тасдиқлаётганларидек, мамлакатимизда бу йўналишда сезиларли қадамлар қўйилди. Лекин шу сохадаги фаолият хозирча талаблар даражасида эмас. Масалан, 2003 йилда ЭХМлар учун дастурларга патент олиш учун фақатгина 140 ариза руйхатга олинган. Шу билан бирга, 2002-2003 йидаги маълумотларга кўра мамлакатдаги 531 академик лицей ва касб-хунар колледжининг факат 22 таси, республикадаги 62 олий укув юртнинг 40 таси Интернет тармоқларига уланган холос. Республикамиздаги кўпгина ўқув юртлари эски авлод компьютерлар билан жихозланган ёки умуман компьютерлаштирилмаган. Олий таълим муассасаларнинг хар бир 100 талабасига ўртача хисобда 3,3 компьютер мос келади (маълумотлар Тошкент  ахборот технологиялари университетида ўтказилган илмий амалий конференция материалларидан олинган).

          Кадрлар тайёрлашнинг сифатини янада яхшилаш, таълим тўғрисидаги қонунни тўла амалга ошириш учун таълимнинг турли шаклларидан фойдаланиш зарур бўлиб келяпти.

          Бу борада хукуматимиз томонидан кўп ишлар олиб борилмокда. Шуларга Республикасизда янги ривожланган, "масофавий таълим" деб номланган, таълим тури мисол килишимиз мумкин. Таълимнинг бу тури шу пайтгача мавжуд бўлган таълим турларидан ўзининг айрим ижобий томонлари билан ажралиб туради.

          Бу таълим турини пайдо бўлишига асосий сабаб деб информацион ва коммуникатив технологияларнинг тезкор ривожланиши ва улар асосида принципиал янги таълим технологиялар (интернет технологиялар) яратилишини хисоблаш мумкин. Интернет технологиялардан фойдаланиш бизга ўқув материалларни чексиз ва жуда арзон таркатиш ва кўпайтириш, хамда уни ўқувчиларга тезкор ва аниқ етказиш имкониятларини яратиб берди. Шу билан бирга таълим интерактив бўлганлиги сабабли, ўқувчининг ўз устидан мустақил ишлашнинг ўрни жуда катта ахамиятга эга бўлади.

         Масофавий таълим моделлари.

          Масофавий таълим (МТ) - бу ўқитувчи ва ўқувчи бир бири билан масофа ёки вақт орқали ажратилган сабабли, ахборот технологиялардан фодаланилган таълим тури.

          Бу таълим турини бир неча моделлари мавжуд, улар масофавий таълим ташкил килинишига сабаб бўлган вазиятлари билан фарқланади: географик сабаблар (мамлакат майдони, марказлардан географик узоқлашган регионлар мавжудлиги), мамлакатни компьютерлаштириш ва информациялаштириш даражаси, транспорт ва коммуникациялар ривожланиш даражаси, масофавий таълим учун мутахасислар мавжудлиги, таълим сохасида информацион ва коммуникацион технологиялардан фойдаланиш даражаси, мамлакатнинг таълим сохасидаги одатлари.

          1) Бирламчи модел. Ушбу модел факат масофавий ўқувчилар билан ишлаш учун яратилади. Уларнинг хар биттаси виртуал ўқитувчига бириктирилган бўлишади. Консультациялар ва якуний назоратларни топшириш учун эса регионал бўлимлар бўлиши шарт. Шундай ўқув курсларда ўқитувчи ва ўқувчиларга ўқув шаклини ва формасини танлашда катта имкониятлар ва озодликлар берилади.

          Бу моделга мисол қилиб Буюк Британиянинг Очиқ Университетидаги (http://www.ou.uk) таълимни олиш мумкин.

          2) Иккиламчи модел. Ушбу модел масофавий ва кундузги таълим ўқувчилар билан ишлаш учун яратилади. Иккала гурухда бир хил ўқув дастури ва дарслар жадвали, имтихонлар ва уларни бахолаш мезонлари мавжуд. Шундай ўқув муассасаларда кундузги курсларнинг сони масофавийларга қараганда кўп. Ушбу масофавий курслар педагогика ва услубиётдаги янги йўналишларни изланишларида қўлланилади.

          Бу моделга мисол қилиб Янги Англия ва Австралия Университетидаги (http://www.une.edu.au) таълимни олиш мумкин.

          3) Аралашган модел. Ушбу модел масофавий ва кундузги таълим турлирини интеграциялаштириш учун яратилади. Ўқувчилар ўқув курснинг бир кисмини кундузги, бошқа қисмини эса масофадан ўқийди. Шу билан бирга бу таълим турига виртуал семинар, презентациялар ва лекциялар ўтказиш хам киради.

          Бу моделга мисол қилиб Янги Зеландиядаги Массей Университетидаги (http://www.massey.ac.nz) таълимни олиш мумкин.

          4) Консорциум. Ушбу модел иккита университетларни бир бири билан бирлашини талаб килади. Ушбу муассасалардан бири ўқув курсларни ташкил қилиб ишини таъминласа, икинчиси эса уларни тасдиқлаб, курсларга ўқувчиларни таъминлайди. Шу билан бирга бу жараёнда бутун университет эмас балки битта кафедра ёки маркази ёки университет ўрнида таълим сохасида ишлайдиган корхоналар хам қатнашиши мумкин. Ушбу моделда ўқув курсларни доимий равишда назорат қилиш ва муаллиф хуқуқларини текшириш зарур бўлади.

          Бу моделга мисол қилиб Канададаги Очиқ Ўқув Агентлигидаги (http://www.ola.bc.ca) таълимни олиш мумкин.

          5) Франчайзинг. Ушбу модел иккита университетлар бир бири билан ўзлари яратган ўқув курслар билан алмашишади. Масофавий таълим сохасида етакчи бўлган ўқув муассаса бу сохада илк қадам қўядиган муассасага ўзининг ўқув курсларни тақдим қилади. Ушбу моделда иккала муассаса ўқувчилари бир хил таълим ва дипломлар олишади.

          Бу моделга мисол қилиб Очиқ Университет Бизнес мактаби ва Шаркий Европа Университетлари билан бўлган хамкорлиги бўлиши мумкин.

          6) Валидация. Ушбу модел университет ва унинг филиаллари билан бўлган муносабатларига ўхшаш. Бу моделда битта университет ўқув курс, дипломларларни кафолатласа, қолган бир нечта университетлар ўқувчиларни таъминлайди.

     7) Узоқлашган аудиториялар. Ушбу моделда информацион ва коммуникацион имкониятлар кенг фойдаланилади. Битта ўқув муассасада бўлиб ўтган ўқув курслар видеоконференциялар, радиотрансляциялар ва телекомунакацион каналлар оркали синхрон телекўрсатувлар кўринишида бошқа аудиторияларга узатилади. Аралашган модел билан фарқи шундаки, бу моделда ўқувчилар кундузги таълимда қатнашмайди.

          Бу моделга мисол қилиб АҚШнинг Висконсинг Университетидаги ва Хитойнинг марказий радио ва телевидение Университетидаги таълимни олиш мумкин.

          8) Проектлар. Ушбу модел давлат ёки илмий изланиш мақсадидаги дастурларни бажариш учун яратилади. Асосий иш масофавий таълим мутахассислари ва педагоглар тўпланган илмий-методик марказга тушади. Ушбу моделда яратилган курслар ахолининг катта қисмига намойиш қилиниб ўз вазифасини бажаргандан кейин тўхтатилади.

          Бу моделга мисол қилиб Африка, Осиё ва Лотин Америкадаги ривожланмаган мамлакатларида ўтказилган қишлоқ хўжалиги, солиқлар ва экология хақидаги ўтказилган хар хил курслар бўлиши мумкин.

 

 

Масофавий таълимнинг ютуқлари ва камчиликлари.

          Масофавий таълимнинг ўзини методик, иқтисодий, социал ютуқлари ва афзалликларга хамда ўзининг камчиликлари ва салбий томонларга эга.

          Методик ютуқлар ва афзалликларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

·                     Дарс жадвални қулайлиги. Ўқувчи ўзига маъқул бўлган вақтда ўқув жараёнига қатнашиши мумкин.

·                     Қулай фойдаланиш манзиллари. Ўқувчи интернет кафе, уй, мехмонхона, иш жойида ва бошқа жойлардан ўқув жараёнига қатнашиши мумкин.

·                     Қулай ўқиш темпи. Таълим, ўқувчилар янги билимларни тушуниш темпида ўтказилади.

·                     Қулай ўқув режа. Ўқув режани талабаларга индивидуал ва давлат таълим талабларига мос холатда ташкил қилиш мумкин.

·                     Маълумотлар базасини тўпланиши. Олдинги ўқиган талабалар билимларини тўплаш ва ундан фойдаланиш имконияти.

·                     Кўргазмали қулайликлари. Мультимедия имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш имконияти.

·                     Малакали ўқитувчиларни танлаб таълим жараёнига жалб қилиш.

          Иқтисодий ютуқлар ва афзалликларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

·                     Чексиз масофага таълим бериш. Ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги масофа хеч қандай ахамиятга эга эмас.

·                     Иш жараёнига халақит бермаслиги. Ўқувчи ишдан ажралмас холатда таълим олади.

Ўқувчилар сонини оширилиши. Масофавий таълим технологияларни тўлиқ қўллаган ўқув муассаса талабалар сони 2-3 баровар ошиши мумкин.

·                     Нархи. Масофавий таълим курслари 2 ва 3 баровар оддий курсларга караганда арзон.

          Социал ютуқлар ва афзалликларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

·                     Ижтимоий гурухларга ажратиш йўқлиги. Масофавий таълим курсида иккинчи олий ёки қўшимча маълумот олувчилар, малака ошириш ва қайта тайёрганлик ўташ истагида бўлганлар; иккинчи паралел маълумот олишни хохлаган талабалар; марказдан узоқда, кам ўзлаштирилган минтақалар ахолиси; жисмоний нуқсонлари бўлган шахслар; армия хизматида бўлган шахслар; эркин кўчиб юриши чекланган шахслар; ва бошқалар қатнашиши мумкин.

·                     Ёш чекланишлари йўқлиги. Ўқишга жалб қилинувчиларнинг ёш чекланишларини истисно қилинади.

          Аммо масофавий таълимда салбий томонлари хам борлиги хақида айтиш лозим. Уларга қуйидагиларни киритишимиз мумкин:

·                     Электрон холатдаги таълим ва мулоқот жараёнларга ишончсизлик. Ушбу сабабдан талабалар асосан виртуал холатдаги таълим турида эмас, балки оддий (кундузги ва сиртки) таълим турларида уқиш истагида бўлишади.

·                     Давлат масофавий таълим стандартлари йўқлиги ва натижада давлат нусхасидаги диплом берилмаслиги. Шу сабабдан кўпгина масофавий таълим курслари битирувчиларига фақат ушбу курсни битирганлиги хақида сертификат ёки гувохномалар беришади.

·                     Виртуал мухит ва техника таъминот билан боғлиқлиги. Масофавий таълим интернет борлиги, ундан фойдаланиш нархи, тезлиги ва сервислар мавжудлигига, махсус коммуникацион техникалар мавжудлиги ва улар ишлашига тааллуқли.

 

Масофавий таълимнинг технологиялари ва унда қатнашувчилари.

          Масофавий таълимнинг асосий технологияларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

          ИНТЕРАКТИВ технологиялар:

·                     Интернет масофавий таълим портали.

·                     Видео ва аудио конференциялар.

·                     Электрон почта орқали таълим.

·                     Интернет орқали мустакил таълим олиш.

·                     Узоқдан бошқариш системалар.

·                     Онлайн симулятор ва ўқув дастурлар.

·                     Тест топшириш системалари.

       

   ИНТЕРАКТИВ бўлмаган технологиялар:

·                     Видео, аудио ва босмага чиқарилган материаллар.

·                     Телевизион ва радио кўрсатувлар.

·                     Дискларда жойлашган дастурлар.

      Видео ва аудио конференциялар - бу Интернет ва бошқа телекомуникацион алоқа каналлари ёрдамида иккита, узоқлашган аудиторияларни телекоммуникацион холатда бир бири билан боғлаб таълим олиш йўли. Видео ва аудио конференциялар учун катта хажмда махсус техника, юқори тезликга эга бўлган аълоқа канали ва ўқитишни ташкил қилиш учун хизмат кўрсатувчи мутахассисларни жалб этиш керак бўлади.

          Интернет орқали мустакил таълим олиш - бу Интернетда жойлашган кўпгина сайтларда жойлашган катта хажмдаги маълумотлар устидан мустақил равишда ишлаш ва янги билимлар олиш йўли.

          Электрон почта орқали таълим эса энг оммавий Интернет хизматларидан фойдаланиб, ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида хатлар орқали мулоқот ўрнатиб таълим олиш йўли. У ёрдамида хар хил тест, вазифа, савол-жавоб ва кўрсатмаларни (матн, графика, мультимедия, дастурлар ва бошка куринишида) жўнатиб қабул қилишимиз мумкин.

          Узоқдан бошкариш системалар - мураккаб дастур, система ва ускуналарни реал холатда бошқариш ва уларда ишлаш имкониятларини яратувчи махсус системалар ёрдамида билим олиш йўли. Узоқдан бошкариш системаларнинг асосий вазифаси ўқувчига фақатгина амалий билимларни бериш.

          Симулятор, электрон дарсликлар ва ўқув дастурлар - бу асосан назарий ва амалий билимларни компьютер дастурлари орқали ўқувчиларга офф-лайн холатида олиш йўли. Симулятор ва электрон дасрликлар хозирги кунда таълим сохасида жуда кенг қўлланиляпти.

          Тест топшириш системалар - бу махсус дастурлар ёрдамида ўқувчиларнинг амалий ва назарий билимларни текширишнинг асосий вазифаси бу талабалар билимларини текшириб уларни бахолаш.

          Интернетнинг масофавий таълим портали бу махсус Интернет сайтлар (онлайн ресурслар). Уш бу сайтларнинг асосий вазифаси - таълим жараёнини ташкил қилиш, ёки бошқа сўзлар билан ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида электрон он-лайн мулоқотни ўрнатиш, ўқитувчиларга ўқув материалларни жойлаштириш ва ўқувчиларга шу маълумотлар билан ишлашга хамда бошқа масофавий таълим сервислардан фойдаланишга имконият яратиш.

                    Масофавий таълимни жараёнида қуйидагилар қатнашиши шарт, булар - масофавий курс автори, методист, ўқитувчи (тьютор, координатор), рухшунос, администратор, документовод, телекоммуникация ва дастурий таъминот группаси хамда ўқувчилар.

·                     Автор - масофавий курсни яратувчи, уни янгилатувчи ва тахрирловчи шахс.

·                     Методист - масофавий курс авторига консультациялар берувчи ва курсни тахрирловчи шахс.

·                     Ўқитувчи - ўқувчилар билан ўқиш жараёнида мулоқотда бўлувчи ва уларга ёрдам берувчи хамда уларнинг билимларини текширувчи шахс.

·                     Рухшунос - ўқиш жараёнининг психологик мониторингни ташкил қилувчи шахс.

·                     Администратор - ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқишдан четлаш масалаларини ечувчи ва малакали ўқитувчиларни жалб қилувчи шахс.

·                     Документовед - хужжатлар билан ишловчи шахс.

·                     Телекоммуникация ва дастурий таъминот группаси -дастурлар ва телекоммуникация ресурслар ишини таъминловчи шахслар.

·                     Ўқувчилар - ўқув жараёнида қатнашувчи шахс.

         Ўқув жараёнинин ташкил килишда эса албатта қуйидаги қадамларни бажаришимиз зарур бўлади:

·                     Курс мақсадларини аниклаш. Қайси билимларни (мавзулар, фан ва ... ) ва кимлар учун ўқитиш керак.

·                     Ўқиш методларини танлаш. Ўқув жараёни давомида билимлар ва кўникмалар даражасини диагностика хамда текшириш манбаларини ва усулларини аниқлаш керак.

·                     Ўқув материалга методик талабларини ишлаб чиқариш. Янги билимларни бериш усулларини ва хажмларни аниқлаш керак.

·                     Дарслар жадвалини ишлаб чикариш. Бутун курсни бир нечта модулларга бўлиш, хар битта модул тугаллашидан кейин ўқувчи томонидан қандай билимларга эга бўлишини аниқлаш керак.

·                     Ўқув жараёнини мониторингни ташкил қилиш.

·                     Текширув жараёнларни режалаштириш,

·                     Ўқувчиларнинг мустақил ишларини режалаштириш,

·                     Ўқув жараёни натижаларини прогнозлаштириш,

Натижаларни аниқлаш ва тахлил қилиш.

Саволлар

1.     Масофавий таълим узи нима?

2.     Унинг қанақа ижобий ва салбий томонлари бор?

3.     Ўзбекистон Республикасида ундан фойдаланиш зарурати борми?

4.     Масофавий таълимни ташкил килиш учун нима керак?