1.
13-маъруза
Режа:
1.Web-саҳифадан
фойдаланишни
таъминлаш
3. Тасвирлардаги
матн.
Калит сўзлар
Қайд қилинган ўлчамли Web-саҳифани ишлаб чиқишда унинг
учун экран ўлчамини танлашга тўғри келади. Бунда саҳифани энг кўп
фойдаланувчилар эркин фойдаланадиган (ва тўғри акс эттириладиган) қилиб яратиш
керак. Бунинг ечими эса оддий: энг кўп ишлатиладиган дисплейнинг ажрата олишини
аниқлаш лозим ва саҳифани унга мослаб, бутун иш сатҳини тўлдирадиган қилиб ишлаб
чиқиш керак.
Саҳифаларни кўриш жараёнида горизонтал айлантириш
(прокрутка)ни ишлатишга тўғри келмаслиги учун кўпчилик дизайнерлар саҳифаларни
640x480 форматида ишлаб чиқишни тавсия қиладилар. Горизонтал айлантириш ҳамма
вақт ўзлаштиришни қийинлаштиради, шунинг учун дизайнерлар анъанага кўра уни рад
этадилар.
Ҳозирги
кунга келиб кўпчилик ишлаб чиқувчилар 800x600 ни
стандарт ажрата олиш деб ҳисоблаяпти. Бундан ҳам юқорироқ ажрата олишларга
мўлжалланган саҳифаларни эса жуда камчилик ишлаб чиқадилар. Албатта, сизнинг
қарорингиз биринчи навбатда аудиторияга боғлиқ бўлади. Масалан, агар сайтнинг
ресурслари графика дизайнерлари учун мўлжалланган бўлса, улар энг камида
800x600
ажрата олишли дисплейларга эга деб ҳисоблаймиз ва шунга мувофиқ саҳифа ишлаб
чиқилади. Агар сайт WebTV ёки қандайдир бошқа акс эттириш қурилмаси учун махсус
аталган бўлса, мўлжални ушбу муайян қурилмага олиш
керак.
Эътиборга лойиқ Web-дизайн чекланган имкониятли, хусусан,
кўриш ва эшитишда қийналадиган фойдаланувчилар эркин фойдаланиши мумкин бўлган
саҳифаларни ишлаб чиқишни ўз ичига олади. World Wide Web консорциуми Web дан
барча фойдаланувчиларнинг янада эркин фойдаланишини мақсад қилиб қўйган Web
Accessibility Initiative (WAI) ташаббусини эълон қилди. Бироқ ушбу ташаббуснинг
муваффақияти унда қўйилган вазифаларга мувофиқ Web-сайтларни ярата оладиган (ёки
ярата олмайдиган) оддий ишлаб чиқувчиларнинг иштирок этишига
боғлиқ.
Кўриш қобилияти чекланган фойдаланувчилар экранда
жойлашган тасвирни катталаштириш учун махсус қурилмалардан фойдаланиши мумкин.
Бундай ҳолатда дизайнга ҳеч қандай махсус талаблар қўйилмайди. Кўришида
муаммолари бор кўпчилик одамлар саҳифанинг ичидаги нарсани баланд овозда
ўқийдиган дастурий таъминот билан биргаликда (Lynx каби) матн браузерларидан
фойдаланади. Ихтиёрий вазиятда асосий эътибор ҳужжатнинг тузилиши ва унинг
матнига қаратилади.
HTML
4.0 воситалари.
HTML 4.0 спецификацияси Web-ҳужжатларни анча кенг доирадаги фойдаланувчилар
эркин фойдаланадиган қилиш учун махсус яратилган бир қатор янги артибутлар ва
тегларни ўз ичига олади. HTML 4.0 нинг
баъзи янги имкониятларини қисқача санаб ўтамиз. (http://www.w3.org/WAI/References/HTML4-access сайтида имкониятларнинг кенгайтирилган рўйхати,
http://www.w3.org/TR/REC-html40
сайтида эса ушбу версиянинг тўлиқ спецификациялари жойлашган.) HTML 4.0 эркин
фойдаланишни таъминлайдиган қуйидаги янги имкониятларни таклиф
этади:
·
кейинчалик ҳужжат тузилиши ва унинг ташқи кўринишини
янада бўлиш. HTML 4.0 стили тўғрисидаги ахборотни каскадли стиллар жадвалларида
жойлаштиришни таклиф этади;
·
навигация ёрдами, масалан, эркин фойдаланиш клавишлари ва
фақат клавиатурани ишлатиш билан саҳифа элементларидан эркин фойдаланиш учун
табуляция тартибини индексация қилиш;
·
график ва матнли мурожаатларни бирлаштирадиган янги мижоз
карта-тасвирига тегишли тавсиялар;
·
нутқ ва бошқа қурилмаларга қисқартма ва акронимларни
талқин қилишга ёрдам берадиган <abbr> ва <acronym> янги
теглари;
·
жадвалларнинг қаторлари ва устунларини мантиқан
гуруҳлашнинг имконияти, жадвалларни талқин қилишни осонлаштириб, уларни
сарлавҳалар, резюме ва ичидаги нарсанинг узун тавсифлари билан
таъминлаш;
·
формаларни бошқариш
элементларини гуруҳлаш ва ўзлаштириш учун анча равшан бўлган узун танлов
рўйхатларини яратиш имконияти. Формалар элементларидан, шунингдек табуляция ва
тезкор эркин фойдаланиш клавишлари орқали эркин ҳаракат
қилиш;
·
муқобил матнни яратишнинг такомиллашган механизми. Энди
alt атрибути <img> теги учун мажбурийдир. Тасвирларга анча узун матнли
изоҳлар билан алоқани таъминлаш учун longdesc атрибути
киритилган.
Ихтиёрий элемент тўғрисида ахборот қўшиш учун title
атрибутини ишлатиш мумкин.
CSS
воситалари.
Каскадли стиллар жадваллари ёки CSS
(инглизча Cascading Style Sheets дан
олинган) HTML ни янада
ривожланишининг ҳисобланади ҳисобланади ва бизга ахборот тақдим этишнинг кейинги
поғонасига ўтишга имкон беради. Стиллар жадваллари саҳифанинг ичидаги нарсани
мазмунан бўлишга ва унинг безатилишига имкон беради.
HTML стандартининг биринчи версияларида ахборотнинг ташқи
кўринишини бошқариш учун ҳеч қандай воситалар кўзда тутилмаган эди.
Гиперматннинг умумий концепцияси матнни акс эттиришга қодир исталган қурилманинг
ахборотдан эркин фойдалана олишига қаратилган эди. Маркерлаш учун фақат мантиқий
теглар, аниқловчи сарлавҳалар, кичик сарлавҳалар, рўйхатлар, хатбошлари,
цитаталар ва ҳ.к., яъни ҳужжат
тузилишидан иборат элементларнинг ўзидан фойдаланиш тавсия этилган эди. Ташқи
кўринишнинг талқин қилиниши эса тўлиғича охирги терминалга юкланар
эди.
Бироқ ўша
даврдан бери анча нарса ўзгарди ва HTML стандарти бирламчи шаклини йўқотди.
Аввал Netscape тақдим этилаётган ахборотнинг ташқи кўринишини анча кенгроқ
бошқаришга имкон берадиган «яхшиланган тегларни» қўшди. Янгилик ўрнашиб қолди ва
Netscape нинг барча
кенгайтиришлари de facto стандарт бўлди. Кейин Microsoft ҳам худди шундай қилди.
Кўп нарса фаҳмланганида эса, HTML мантиқий ва безатиш теглари бир-бирига мос
тушмайдиган кенгайтмаларнинг аралашмасидан иборат эди ва бирламчи концепция –
ахборотни унинг чиқариш бўйича характеристикаларидан қатъи назар ихтиёрий
қурилмада тақдим этишга тўлиқ жавоб бермайдиган
бўлганди.
Ўшанда
кенг кўламдаги стандартлаштириш қўлланилганди. Бунинг натижасида HTML 3.2
стандарти дунёга келди. У инқилобий бўлмади, фақатгина барча янгиликларни ўз
жойига қўйди ва браузерларни ишлаб чиқувчилар учун умумий тавсиялар ишлаб чиқди.
Инқилобий ўзгаришлар янги стандарт – HTML 4.0 ёки, уни бошқача аташларича, Dynamic HTML да киритилди.
Қатламлар, стиллар жадваллари ва браузернинг универсал объект модели муомалага
киритилди.
Янги
стандартда HTML концепциясининг манбаига қайтишга ҳаракат қилиб кўрилди.
Тўртинчи версия биринчи версия каби саҳифаларни шундай қилиб яратишни тавсия
этадики, улар ихтиёрий қурилмада: акс этсин – хоҳ у 21" дисплейда,
хоҳ уяли телефоннинг
кичкина оқ-қора экранида акс
этсин.
Ахборотнинг ташқи кўринишини тақдим этиш муаммоси қандай
тарзда ечилди? Ёндашувнинг инқилобийлиги ҳам айнан шундадир. Барча безатишни
ташқи стиль файлига чиқариш тавсия этилади. Асосий саҳифа эса фақат ахборотдан
ва зарур стилларга мурожаатлардан иборат бўлади.
Саҳифани
кўрсатишда муайян қурилмада ҳолатга мос стиллар жадвали ишлатилиши зарур. Уяли телефон ва компьютер дисплейи
учун улар, табиийки, турлича бўлиши керак. Биринчи ҳолатда биз ахборотни энг
қулай ва ихчам қилиб тақдим этишга имкон берадиган минимал безатишдан
фойдаланамиз. Иккинчи ҳолатда эса шрифтли ва рангли безатишнинг барча бойликлари
бизнинг ихтиёримизда бўлади.
Сайтни яратишда ахборотни чиқариш
мўлжалланаётган қурилмаларнинг ҳар бири учун стиллар жадвалини фақат бир марта ёзиш
керак. Шунингдек, стиллар жадвали бутун сайт учун ягона бўлиши мумкин.
Бинобарин, саҳифаларнинг ҳар бири учун стилларнинг бир хил тавсифини қайтариш
шарт эмас.
Барча
стиль ахборотининг битта ташқи файлда жойлашиши биз учун бошқа фойдали
имкониятларни ҳам очиб беради – фақат битта (!) стиль
файлининг ичидагиларини ўзгартириб, биз саноқли сонияларда бутун сайт
дизайнини алмаштиришимиз мумкин. Бунда ҳеч қандай қўшимча ўзгартиришлар керак
бўлмайди. Табиийки, буларнинг барчаси сайт бирламчи тўғри
лойиҳалаштирилган ҳолатдагина тўғри ҳисобланади.
CSS2 (Cascading
Style
Sheets, Level 2) – каскадли стиллар
жадваллари бўйича энг сўнгги тавсия, саҳифаларни график ва визуал бўлмаган
қурилмалар томонидан яхшироқ талқин қилиниши учун механизмларни тақдим этади.
Такомиллаштиришлар қуйидагичадир:
·
фойдаланувчи яратган
стиллар жадвали- каскаддаги анча юқори
поғонадаги барча стиллар жадвалларини алмаштириши мумкин бўлган механизмлар. Бу
сўнгги фойдаланувчига акс эттиришни тўлиқ бошқаришга имкон беради. Фойдаланувчи
махсус талабларга мувофиқ саҳифаларни чиқариш
учун созланадиган стиллар жадвалларини яратиш имкониятини
олади;
·
юкланаётган шрифтлар учун махсуслаштирилган
қўллаб-қувватлаш – шу тариқа саҳифанинг ташқи кўринишини яхшилаш учун матнни
графикага жойлаштириш тенденцияси камаяди;
·
ичидаги нарсани ташқи кўринишдан ажратадиган вазиятни
белгилаш ва текислаш механизмлари. Бу стиллар жадваллари HTML тегларидан акс
эттиришнинг алоҳида эффектларини яратиш учун нотўғри фойдаланишни бартараф этиши
керак. HTML тегларидан ҳужжатни мантиқан тузилишини белгилашда фойдаланиш мумкин
ва бу билан уни визуал бўлмаган воситачиларнинг талқин қилиши учун анча оддийроқ
қилинади.
·
Web бўйича етказилган
ахборотни овозли чиқариш учун бошқариш
воситалари;
·
Мўлжални тўғри олиш мақсадида ҳужжатга қўшиш мумкин
бўлган рақамли маркерлар каби яхшиланган навигация
воситалари.
XML
воситалари. HTML
теглари хужжатни экранда кўринишини тасвирлайди. XML теглари хужатдаги
маълумотларни тафсирлаш учун ишлатилади. Ундан ташкари XML ердамида янги
тегларни яратиш мумкин. Масалан агар бизда китоблар тўғрисидаги маълумотлар
базаси бўлса, биз китоблар номи, муаллифи, ISBN номери маълумотларини янги теглар билан
тақдим этишимиз мумкин. XML да маълумотлар структуравий холда сақланади. XML
асосан маълумотлар алмашувида жуда кўп ишлдатилади, чунки XML платформадан
мустақил бўлиб HTTP орқали ишлаши жуда қулай.
Web учун
профессионал графикани яратишда четлари текисланган матндан фойдаланилади. Текислаш нотекис
четлардаги енгилгина “суркалиш”лар бўлиб, ранглар ўртасидаги ўтишларни
текислайди. Текисланмаган четлар, аксинча, кертик-мертик ва поғонали кўринади.
Жуда кичик ўлчамдаги (10 пункт ёки ундан кам) матн бу умумий қоидадан
истиснодир, чунки текислашни қўллаш
уни деярли фарқлаб бўлмайдиган қилади. Кичик ўлчамлардаги матн силлиқлашсиз анча
яхши кўринади.
Икки комплектдаги
шрифтлар.
Web-саҳифани базавий HTML воситалари билан ишлаб чиқишда иккита комплектдаги
шрифтлар мавжуд: мутаносиб ва белгиланган кенгликдаги шрифт. Муаммо шундан
иборатки, акс эттиришда уларнинг қайси бири ва қайси ўлчами ишлатилиши
номаълум.
Мутаносиб
шрифт, бошқача қилиб айтганда
«ўзгарувчан кенгликдаги шрифт» ҳар бир белги учун унинг чизилишига қараб турли
миқдордаги жойни ажратади. Масалан, мутаносиб шрифтда бош «W» ҳарфи горизонтал
бўйича катта «I» ҳарфига қараганда кўп жой эгаллайди. Times, Helvetica ва Arial каби гарнитуралар
мутаносиб шрифтларнинг намунаси ҳисобланади.
Web-браузерлар
Web-саҳифадаги аксарият матнлар учун, шу жумладан, асосий матн, сарлавҳалар,
рўйхатлар, цитаталар ва бошқалар учун мутаносиб шрифтларни ишлатади. Одатда,
асосий матннинг катта бўлаклари
мутаносиб
шрифтларда босмадан чиқарилган бўлса,
уларни
ўқиш қулайроқдир. Кўпчилик фойдаланувчилар “сукут”
бўйича
(автоматик тарзда) ўрнатилган шрифтларни алмаштиришга
вақтлари бўлмаганлиги сабабли, сизнинг саҳифангиздаги матн 10 ёки 12 ўлчамдаги
Times (Netscape) ёки Helvetica (Microsoft Internet Explorer) шрифти билан акс
этишини жуда катта эҳтимол билан кутиш мумкин. Бу фақатгина умумий қоидадир,
холос.
Белгиланган кенгликдаги шрифт
шрифтнинг барча белгилари учун бир хил жой тақдим этади. Бош «W» ҳарфи
бош
«I»
ҳарфидан кўп жой эгалламайди. Courier ва Monaco каби гарнитуралари белгиланган
кенгликдаги шрифтлар ҳисобланади. Web-браузерларда белгиланган кенгликдаги
шрифлардан қуйидаги HTML-теглар: <рoer>, <tt>,
<code>, <kbd>, <samp>, <хtр> ичидаги ихтиёрий
матнни акс эттириш учун фойдаланади
Кўпчилик сукут бўйича ўрнатилган шрифтларни созлашни
ўзгартирмаганлиги сабабли, кўрсатилган тегларда жойлашган матн Courier типидаги
шрифтларнинг бирида чиқарилади.
Тасвирлардаги матн. Дизайнерлар шрифтлар устидан абсолют
назоратни ўрнатишнинг энг тўғри усули – матнни тасвирга жойлаштириш эканлигини
тез тушундилар. GIF файллари кўринишида бажарилган сарлавҳалар, кичик
сарлавҳалар ва эълонларни тез-тез кўриш мумкин. Кўпгина Web-саҳифалар фақат
графикада тақдим этилган бўлиб, саҳифанинг бутун матнини ўз ичига олади.
HTML-матннинг ўрнига графикадан фойдаланишнинг афзалликлари шубҳасиз
аниқдир:
·
шрифтнинг тури, ўлчами, интерлиньяж,
ҳарфлар ўртасидаги оралиқ, ранг ва текислашни, яъни фақат HTML да
қийинчилик туғдирадиган барча атрибутларни аниқлаш
мумкин;
·
сизнинг саҳифангиз барча графика браузерларида чиқаришда
бир хил бўлади.
Лекин бу
усулнинг ҳам қатор камчиликлар
мавжуд:
·
тасвир матнга қараганда узоқроқ юкланади, чунки графика
файллари одатда HTML-матнларга
қараганда анча катта бўлади;
·
нографика браузерларида ичидаги нарса йўқотилади.
Графикани кўра олмайдиган (ёки кўришни хоҳламаётган) фойдаланувчилар матнни ҳам
кўришмайди. Графика тасвирининг ўрнидаги муқобил матн (Alt атрибутидан
фойдаланилади) ёрдам беради, лекин унинг имкониятлари чегараланган ва бу ҳар
доим ҳам мавжуд бўлмаган графика ахборотини тенглаштиришнинг ишончли усули
бўлмайди;
·
тасвирда жойлашган ахборотни индексациялаш ёки уни
излашни ташкил қилиш мумкин эмас. Натижада ҳужжатдан ахборотнинг муҳим қисмлари
чиқариб ташланади.
Шрифт ўлчами. Одатда, шрифтнинг ўлчами пунктларда
белгиланади (72 пункт (пт) = шрифт баландлигининг 1 дюйми), лекин афсуски, бу
ўлчамлар платформалар ўртасида етарлича аниқ ўтказилмайди. Бу қисман уларнинг
операцион тизимлари турли ажрата
олишли дисплейларни
бошқариши сабабли рўй беради. Одатда, Windows – 96 нуқта/дюйм, MacOS – 72
нуқта/дюйм экраннинг ажрата
олишидан фойдаланади.
MultiScan мониторларининг ажрата олиши анча юқорироқ
бўлади.
GIF. GIF – Graphics Interchange Format ни Web нинг анъанавий формати деб аташ
мумкин. У Web-браузерлар қўллаб-қувватлаган файлларнинг биринчи формати бўлган
ва ҳозирги кунгача ҳам Web нинг асосий графика формати бўлиб келмоқда. Унинг
хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
·
256 дан ортиқ бўлмаган рангни қўллаб-қувватлайди (кам
бўлиши мумкин ва кўпинча шундай ҳам бўлиши керак);
·
ранглар палитрасидан
фойдаланади;
·
LZW усули бўйича ахборотни йўқотишсиз зичлашдан
фойдаланади (бу усул PKZIP архиваторида қўлланиладиган зичлашга ўхшаш ва
бинобарин, GIF-файллар кейинчалик яна зичланмайди);
·
қаторлараро ёйишни
қўллаб-қувватлайди;
·
оқимли формат ҳисобланади, яъни расмни кўрсатиш уни ола
бошлаш вақтида бошланади;
·
палитрадаги рангларнинг бирига шаффоф атрибутини
белгилашга имкон беради, бу шаффоф деб аталадиган GIF ларни яратишда
қўлланилади;
·
бир файлда бир неча тасвирларни сақлаш имкониятига эга,
бу анимация қилинган GIF ларни тайёрлашда
қўлланилмоқда;
·
файлга изоҳ қўйиш, тасвирларни кўрсатиш орасида ушланиб
қолишни бажариш ва бошқаларга имкон берадиган файлга бошқарувчи блокларни қўйиш
имкониятини қўллаб-қувватлайди.
Энди эса
ушбу хусусиятлар нималарга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида бироз тушунтириш
бериб ўтамиз. Юқорида ёзганимиздек, GIF 256 дан кўп бўлмаган рангни
қўллаб-қувватлайди, бу эса биз GIF-форматида сақланадиган барча тасвирлар ушбу чегара
доирасига сиғиш учун (турли дастурлар бунга турлича эришадилар) ранглар
миқдорини камайтиришини англатади. Бу ердан эса шундай
хулоса келиб
чиқади: агар ранглари бир-бирига уйғун
ўтадиган ва илғаш қийин бўлган ранг туслари бор яхши фотосуратни олсак, у
ўзгартирилгандан сўнг ҳаммаси анча ёмон бўлади – туслар илғанмайди
ва бутун фотосурат
табиий кўринишини йўқотади. Шунинг учун агар фотосуратни GIF форматида сақлаш ва
барча ранг тусларини бериш шарт бўлса, ҳийлаларга боришга тўғри келади. Масалан,
фотосуратга қандайдир бадиий фильтрни қўллаш ва уни расмга айлантириш ёки тон
беришни қўллаш мумкин. Расмлар ва чизмаларни бу форматда сақлашда ҳеч қандай
муаммо
йўқ, улар, одатда, яхши сиқилади ва кўп рангларни ўз
ичига олмайди.
JPEG. Web даги иккинчи энг
машҳур графика формати JPEG – Joint Photographic Experts Group ҳисобланади. У
ранг тўғрисида 24-разрядли ахборотга эга бўлади. Бу GIF форматидаги 256 рангдан
фарқли ўлароқ 16,77 млн. ранг деганидир. JPEG да йўқотишли зичлашдан
фойдаланилади. Бу шуни англатадики, зичлаш жараёнида тасвир тўғрисидаги баъзи
ахборот чиқариб юборилади, лекин, аксарият
ҳолларда, тасвир сифатининг
ёмонлашиши зиён келтирмайди ва ҳаттоки кўпинча сезилмайди
ҳам.
Ранглари уйғун ҳолда бир-бирига ўтадиган фотосурат ёки
ихтиёрий тасвирларни JPEG-форматида сақлаган яхши, чунки у кичик ҳажмдаги файлга
сиғадиган тасвирнинг анча юқори сифатини таклиф этади. Шунга қарамасдан, JPEG
бир хил рангдаги графика тасвирлари учун энг яхши қарор ҳисобланмайди, чунки бу
формат рангларда хол-хол доғлар ҳосил қилади ва сўнгги файл, одатда, ўшандай
тасвир учун GIF-файлга қараганда бироз катта
бўлади.
PNG. Web да доимий ишлатиш
учун рақобатлашаётган учинчи графика формати ҳам мавжуд. Бу баъзи афзалликларига
қарамасдан 1994 йилдан бери у ёки бу жиҳатдан унча кўп фойдаланилмаётган PNG –
Portable Network Graphic форматидир. Браузерлар ичига
ўрнатилган
графика сифатида PNG форматини эндигина қўллаб-қувватлай бошлади, бироқ PNG Web
да оммавий формат бўлиш учун барча имкониятларга эга. Айнан шунинг учун ҳам у бу
ерда «катта учлик»ка киритилган. PNG йўқотишсиз зичлаш схемасидан фойдаланган
ҳолда 8-разрядли индексация қилинган рангларни, 16-разрядли ярим тонларни ёки
24-разрядли тўла рангли тасвирларни қўллаб-қувватлаши мумкин. Бу тасвирнинг анча
юқори сифатини, баъзан эса GIF формати билан таққослаганда кичикроқ ҳажмдаги
файлни таъминлайди. Бундан ташқари, PNG файллари бир неча ажойиб функцияларга
эга, масалан, гамма коэффициентини бошқариш ва шаффофликнинг ўзгартириладиган
даражалари (бу фон расмини тарқоқ майин соялар орқали кўрсатишга имкон
беради).
Тасвирлар файлининг
ажрата
олиши ва ўлчами. Web
тасвирлари фақат дисплей экранида жойлашгани сабабли, уларнинг
ажрата
олишини дюймдаги
пикселларда (ppi – pixels per inch) ўлчаш техник жиҳатдан тўғри бўлади.
Ажрата
олишни ўлчашнинг бошқа
бирлиги – дюймдаги нуқталар сони (dpi – dots per inch) босма тасвирларнинг
ажрата
олишига тааллуқли ва
босмадан чиқарадиган қурилманинг ажрата
олишига боғлиқ
бўлади.
Графиканинг реал
ўлчамлари дисплейнинг ажрата
олишига
боғлиқ бўлганлиги сабабли, Web-муҳит учун дюймларда
ўлчаш
номақбул,
ўлчашнинг ягона муҳим
бирлиги пиксел бўляпти.
Тасвирни 72 ppi
ажрата
олиш билан
яратиш қулайдир (экранда тақдим этиш учун бу энг яхши вариантдир), бунда
пикселлардаги умумий ўлчамларга эътибор бериш керак. Web да графика яратиш
жараёнида дюймларни умуман ишлатмаслик мумкин. Тасвирнинг саҳифадаги бошқа
тасвирлар билан
таққосланган ўлчами ва браузер ойнасининг умумий ўлчами муҳимдир.
Масалан, кўпчилик фойдаланувчилар ҳамон 640x480 пикселдаги ажрата олишли
14-дюймли дисплейларни ишлатади. Экраннинг барча жойини графика қўйилмаси билан
тўлиқ тўлдириш учун унинг кенглигини 600 пикселдан ошмайдиган қилиш керак (бунда
ўнг ва чап томондаги пикселларнинг бир қисми ойна учун ва айлантириш йўли учун
ишлатилиши эътиборга олинади). Саҳифадаги бошқа тугмачалар ва тасвирларнинг
ўлчамини 600 пикселли кенгликка эга банерга нисбатан пикселларда ўлчаш
керак.
Файл
ўлчами.
Шубҳасизки, айнан графика Webни бугунги кўринишга олиб келган. Графика
Web-саҳифа учун тармоқ бўйича узатиш вақтини ошришини унутмаслик керак,
графиканиннг катта ҳажми юклаш учун сезиларли вақт кетишини англатади, яъни
улар айниқса, стандарт модем боғланишидан фойдаланган
ҳолда алоқани боғлаётган бўлса, бироз кутиб туришига тўғри
келади.
Ушбу муносабатда Web-дизайнер учун ягона энг муҳим қоида
бор: графика тасвири файлининг ўлчами имкон қадар кичик бўлиши керак! Тармоқ
бўйича узатишга мўлжалланган тасвирларни яратиш ишлаб чиқувчилар учун юклаш
вақти муаммосига жиддий ёндашиш масъулиятини
юклайди.
Саволлар